Бу китобда бутун дунёга машҳур психотерапевт ва илоҳиётчи Дэн Аллендер психологик ва Муқаддас Китоб нуқтаи назаридан жинсий зўравонликнинг моҳиятини очиб беради ва бу зўравонлик қурбонини шифолашга Худо йўлини кўрсатади. Янги азоб-уқубатларга дучор бўлганлар юқори нарх тўлаб, унга чиқиши мумкин. Аммо алоҳида хусусияти севги бўлганларни у ҳаётга қайтаради. Бу китоб — болалигида жинсий зўравонликка учраган катта ёшлилар учун умиддир.
Яраланган юрак
МИННАТДОРЧИЛИК
Бир сафар саккиз ёшли қизим мендан сўради: «Дада, нима учун сиз зўравонлик ҳақида ёзяпсиз?» Бахтимга, мен бундан олдин унинг қуйидаги саволига жавоб беришга улгурдим: «Дада, зўравонликни бошдан кечирган одамларнинг юраги девор билан ўралган экан, бу девор уларнинг бахтли бўлишларига халақит бераркан, шу тўғрими? Бу китобингизни ўқигандан кейин ўша дeворларда тешик ҳосил бўлар экан-а?» Мен кўз ёшларимни тия олмадим. Қизимнинг оддий саволлари менинг истеъдодим моҳиятини (нима учун мен жинсий алоқа суистеъмоллиги билан шуғулланаман), айни пайтда касб маҳоратига эга бўлган одам сифатида менинг олдимда турган вазифаларни (китобим жинсий алоқани суистеъмол қилганларга ёрдам берадими) ифодалаб турарди. Унинг саволлари кўп одамларга менинг чуқур миннатдорчилигимни ифодалашимга эшикларни ланг очди. Мен қизимнинг саволларига кўп мижозларимнинг, дўстларимнинг, устозларимнинг ва яқин қариндошларимнинг ёрдами сабабли жавоб бера олдим. Улар билан мулоқотда нотўғри тушунишларидан ёки жазоланишдан қўрқмай, ўзим қийин саволлар берардим, ўзим ўша саволларга жавоб берардим, аммо жавобларим ҳар доим ҳам (ҳар ҳолда, дастлабки даврларда) аниқ, фойдали ва назокатли бўлавермасди. Бундай ўзаро бир-бирларини тушуниш фақат масиҳийлар орасида бўлиши мумкин.
Кўз олдимдан кўплаб эркакларнинг ва аёлларнинг қиёфалари ўтяпти. Уларнинг ҳаёти менга сабоқ берди, менинг қалбимни улар парчалаб ташлади, олийжаноб Худо Ўз ишини қиляпти, деган ишонч мени мустаҳкамлади, гарчи ҳар замонда, менинг фикримча, У ғалати иш тутса ва мени ҳайрон қолдирса ҳам. Мен бу эркакларнинг ва аёлларнинг исмларини айта олмайман, уларнинг кўпчилиги қайғу ва хурсандчилик билан китобим саҳифаларида бизнинг суҳбатларимиз акс садосини эшитадилар. Улардан ниҳоятда миннатдорлигимни сўз билан ифодалашга ожизман.
Китобим қўлёзмасини ўқиш ва маслаҳатлар бериш учун вақт топган кўп дўстларим мени қўллаб-қувватладилар. Узоқ вақт лойиҳада иштирок этган ва мени ишонч билан қўллаб-қувватлаганларнинг исмларини айтаман. Булар — Ал ва Нита Эндрюс, Сэнди Бердик, Карла Денлингер, Сэнди Эдвардс, Лотти Хиллард, Нэнси Лодвик, Тремпер Лонгман III, Шэннон Рейни, Робин Рейсерт, Мелисса Треватон, Том Варни ва Лори Уилерлардир. Донолиги, олийжаноблиги ва юморга мойиллиги билан менинг қўлёзмамни қайта ўзгартирган аёл — менинг муҳарририм Трейси Муллинсдир. Унинг ёрдамисиз мен бу йўлни босиб ўта олмасдим. Бу китобнинг ҳамма саҳифаларида унинг таъсири сезилиб туради.
Бу саҳифаларда менинг ҳамкасбим, устозим ва энг ажойиб дўстим Ларри Креббнинг таъсири жуда яхши сезилиб туради. Унинг мутлақ ҳалоллиги ва Худога чин дилдан интилиши шундай ҳаракатлантирувчи кучга эга бўлдики, жинсий алоқада суистеъмолликлар қурбони бўлган яраланган қалбларга ёриб киришим ва уларнинг тўлиқ абадий шифо топиш умиди учун менга жасорат бағишлади. Унинг олдидаги менинг бурчим ва менинг севгим бир хилда буюкдир.
Ниҳоят, хотиним Ривқо ҳақида бир неча оғиз сўз айтмоқчиман. У менинг Қутб юлдузим. Унинг сезгирлиги ва юраги, яраланганлар ҳимояси учун кучли овози менинг лойиҳамни ҳаяжон билан тўлдирди. Унинг қалби — мени хурсанд қиладиган ҳадя. Ривқо, мен сендан ниҳоят миннатдор эканимни тўлиқ ва мукаммал ифодалай олмайман, ҳатто бир умр сенинг севгинг учун миннатдорчилик билдиргани бутун умримни сарф қилсам ҳам. Сенинг меҳрибонлигинг бўлмаганда эди, бу китобни ёзишга тайёргарлик кўриш ва ёзиш учун менда бардош бўлмас эди.
Сўз боши
Агар ҳамма нарса оддий бўлганда, қанчалар зўр бўларди-я! Агар ҳар қандай мураккаб муаммони Худога самимий қатъият билан итоат этиш билан, Унинг Каломини доимий равишда ўқиш ва чин дилдан ибодат қилиш билан ҳал қилиш мумкин бўлганда эди!
Аммо буларнинг ҳаммаси аслида мумкин-ку! Агар одам ўзини Худо ортидан юришга бағишласа ва атрофдагиларни яхши кўришни ўрганса, у шунчалик Худонинг мўъжизаларига берилиб кетиб, одамларга шунчалик хурсандчилик бағишлайдики, унинг шахсий муаммолари қонуний равишда орқа планга ўтиб кетади.
Аммо одамлар ёлғончидир. Масиҳга итоат этишга қарор хушхол жараённинг бошланиши бўлиши мумкин, аммо шунчалик жирканч нарсалар борки, биз Масиҳга итоат этишда давом этганимиз ҳолда, ўша нарсаларга қарашимизга тўғри келади ва ўша нарсаларни рад қилишни афзал биламиз.
Шундай қилиб, баъзан Худо ҳам, биз сингари, бизнинг руҳий ўсишимиздан мамнун бўлади, деб ўзимизни ишонтиришимизга тўғри келади, гарчи биз сезмасликка ҳаракат қилсак ҳам аслида Унинг Руҳи шовқин-суронсиз қалбимизнинг қоронғу томонларида эшикни очса ҳам.
Нажоткорнинг раҳбарлиги остида руҳларининг қоронғу соҳаларига жўнашга ўзларида жасорат топишга журъат этган масиҳийлар ўзларининг руҳий ўсиши силлиқ ўтгандай, муғомбирлик қилиб, қийин даврларни бошдан кечиради. Бу одамлар шунга дуч келдики, тубан оламда яшаб, вақти-вақти билан ниҳоятда даҳшатли лаҳзаларнинг гувоҳи бўладилар, биронта Худонинг тимсолига эга бўлган бунга бардош бера олмайди. Бу лаҳзаларга уларнинг таъсири кўпинча уларнинг гуноҳкорлигини юзага чиқаради.
Одамлар Худога ва ўзларининг руҳларига қарши жинсий зўравонлик сингари оғир жиноятларнинг қурбони бўлганда — аслида бу жиноятларда уларнинг айби йўқ — уларнинг руҳиятида ҳалокатли ўзгариш юз беради, бу ҳолат ўзларини одамларга бағишлашга қўрқоқ қилиб қўяди. Агар бу одамларни «Худога ишонинглар» деб кўндиришга уринсак, бу уларни асабийлашишга олиб келади ва уларда масиҳийлик ҳақиқатининг реаллиги ҳақида ёмон масалаларни қўзғатади.
Бугунги кунда жамоатларнинг энг жиддий муҳтожликларидан бири Хушхабарни тушуниш орқали гуноҳдан юзаки покланиш моделини алмаштириш ҳисобланади. Бу Хушхабар айни пайтда содда ва кучли, гуноҳкорларнинг яраланган қалбига жиддий таъсир кўрсатиши мумкин. Бундай алмаштириш биринчи навбатда, болалар билан жинсий алоқани суистеъмол қилишдай мураккаб муаммолар ҳақида кўпроқ ўйлаш устида ёшларнинг янги истиқболларини очишни талаб этади. Бундай муаммолар одатда, Масиҳнинг ғалабаси ҳақида бизнинг тасаввурларимиз билан мос келмаслиги учун рад қилинади.
Агар бу янгича иш Муқаддас Китоб таълимотига асосланадиган бўлса, инсон шахсига комплекс боқиш марказида Худонинг образи туради, деб тасдиқлаш мумкин бўлади. Бизнинг энг катта кулфатимиз — кимдир бизга қарши гуноҳ қилганда эмас, балки бу табиатимизнинг гуноҳкор моҳиятидир. Кўпроқ биз кечирилишга муҳтожмиз.
«Яраланган юрак» — улуғ китоб. Китоб муаллифи қурбонларнинг шахсий ўзгаришлари ҳақида юзаки мулоҳазалардан илгари кетади, жинсий алоқа суистеъмоллиги келтириб чиқарадиган оқибатларни тадқиқ этишда у фақат Муқаддас Китоб таълимотига таянади. Мен, бу китоб ҳақиқатан янги уфқлар очади, деб ҳисоблайман.
Китобда жинсий алоқани суистеъмол қилишдан азият чекканларга ёрдам кўрсатиш учун Муқаддас Китоб ёндашувини аниқлашда охирги сўз айтилмаган. Аммо китобда шунчаки чайналган ҳақиқатдан кўра кўпроқ гаплар айтилган. Жинсий алоқани суиъстеъмол қилиш руҳни қандай яралайди, шифо топиш учун унинг қурбони енгиб чиқиши керак, дастлаб ранжитади, кейин эҳтимол, кўнгилни қолдиради, аммо самимий китобхонга — у ким бўлишидан қатъий назар: азият чекканми ёки унга ёрдам беришни таклиф қилган одамми — ҳар доим умид бағишлайди — китобда ана шулар чуқур асосланган ва ажойиб самимий мулоҳазаларга бой.
Дэн Алендер кўпинча бошқалар шов-шув қиладиган, ҳаяжонга соладиган мавзуда ёзиш учун одоб доирасидан чиқмади. У Хушхабарга асосий диққатни қаратади ва унинг кучига жинсий алоқа суистеъмолининг қурбонларига ўз қадр-қиммати туйғуларини қайтариш, кечириш ва ғамдан нафратланиб, ҳаётдан завқланадиган ва шод-хуррам қилиш учун, атрофдагиларни фидокорона севиш лаёқатига эга бўлган одамлар қилиш учун ишонч ҳақида гапиради.
Бу китобни ўқиб, эҳтимол, сиз муаллифнинг жинсий алоқани суистеъмол қилиш жабрдийдаларининг муаммолари ҳақида ниҳоятда нозиклик билан гапириш учун муаллиф қанчалар аҳамият берганини тушуниб оласиз. Дэн юзлаб номусига тажовуз қилиш ҳодисаларининг хаёлга келтириб бўлмайдиган тафсилотларига боши билан шўнғиб кетганда, бир неча йил мен у билан ёнма-ён бўлдим. У қанчалар азоб тортганини кўрдим. У кўп ўқиди, кўп фикрлади, жабрдийдалар билан очиқча гаплашди, уларга ғамхўрлик кўрсатди ва у беришдан кўра, кўпроқ талаб қилинганда ҳам улар билан ёнма-ён қолди. Худо даъват қилган бу ишга Дэннинг садоқати тўғрисида ушбу китоб гувоҳлик беради.
Мен ҳаяжонсиз кириш сўзи ёзишга ҳаракат қилмадим. Мен буни қилмасдан тура олмас эдим. Мен бу одамни яхши кўраман. Табиатан жасурлиги баланд бўлган ёш мутахассис Худонинг раҳнамолигида тажрибали психотерапевт бўлганини ўзим кўриб турибман. Ажойиб сезгирлик ва меҳрибонлик билан ёндош сабр-тоқатни унинг алоҳида хусусияти деб айтиш мумкин, кечиримли бўлиш нима эканини чуқур тушуниш сабаблигина шундай сабр-тоқатли бўлиш мумкин. Дэн икковимиз бир-биримизни ҳурмат ва меҳрибонлик туйғуси билан озиқлантириб келяпмиз. Бизнинг бир-биримизга садоқатимиз яхши ва ёмон даврлардан ўтди, дўстликнинг моҳияти шундан иборат.
Аммо Ларри бу китобнинг муаллифини бўрттириб мақтаяпти, деб ўйламанг. Мен холис одам сифатида (аслида мен танқид қилишга мойил одамман) шундай хулосага келдимки, «Яраланган юрак» — жинсий алоқани суистеъмол қилиш ҳақидаги бизга маълум оммабоп ишлар орасида нафақат фойдали, балки Муқаддас Китобда биронта ҳам сўз айтилмаган нарсалар тўғрисида Муқаддас Китоб бўйича ўйлашга даъват қиладиган китобдир.
Бизнинг ҳар қандай курашда Масиҳ юракларни раҳмшафқат билан шифоловчига мансуб ва У бизнинг ҳаётимизни яхши томонга ўзгартиришга лойиқлигини тушунишдан бошқа ҳеч нарса катта аҳамиятга эга эмас. Бу китоб ҳақиқатни аниқ кўришим учун менга ёрдам берди. Умид қиламанки, бу китоб сизга ҳам бу борада ёрдам беради.
Муқаддима
ШИФО ИЗЛАБ
Жинсий алоқани суистеъмол қилиш ҳақидаги китобни қўлига олган одам маълум мақсадни кўзлайди. Баъзилар китобни ўқиб дам олиш учун оғриқли, қаттиқ шикастлайдиган нарсалар тўғрисидаги китобни танлайдилар. Кўп ҳолларда бундай китобларни илгари бошидан кечирганларни таҳлил қилишни истайдиган одамлар ўқийдилар. Бошқа баъзилар эса бундай китоблар зўравонликни бошидан кечирган қавмнинг, умр йўлдошининг, мижознинг аҳволини тушуниш учун керак бўлади. Бу китоб ўқилишидан қатъий назар, китобхон, менимча, шундай саволни беришга ҳақли: «Бу мавзуда яна битта китоб нимага керак?»
Бу саволга табиий жавоб шу: жинсий зўравонликни бошидан кечирганларга умид бағишлаш ва бундай зўравонликка дуч келганлар билан ишлайдиган одамларга қўлланма сифатида таклиф қилишдир. Шафқатсиз муносабат тўғрисидаги ҳамма китобларнинг асосий вазифаларидан бири азият чекканларни айбдорлик ҳиссидан халос қилишдир. Азиятни бошидан ўтказган айбдор эмас!
Афсуски, дастлаб яхши деб қабул қилинган бу янгилик вақт ўтиши билан кучини йўқотади. Мен жинсий алоқадан азият чекканлар баҳслашганларини кўп эшитганман: «Бошқалар оқланиши мумкиндир, аммо мен эмас. Менинг бошимдан ўтгани алоҳида ҳодиса. Агар сиз ҳаммасини билганингизда эди, юз берган воқеада менинг ҳам айбим борлигини, ҳеч бўлмаганда, қисман борлигини билган бўлардингиз, аммо мен ҳеч кимга бир оғиз ҳам айтмаганман. Уни ўзим йўлдан оздирганман. Уни тўхтатиш усулини топишим керак эди». Айрим сабабларга кўра, азият чекканларга таклиф қилинган «амнистия»нинг илк самараси вақти келиб, ўчирилади, аммо унинг йўқотилиши қадриятни янгилигидан маҳрум қилмайди — жабрдийдаларни қўллаб-қувватлаш ва у ўзини ўзи кечиришига кўндиришдан кўра, кўпроқ нарсани қилиш талаб этилишини тушунишимиз муҳим.
Аммо азиятнинг душмани ким? Нима учун суистеъмолликда ўрни бор одам унда шу қадар уятни ва ўзидан нафратланишни пайдо қилади? Уят ва ўзидан нафратланиш пардаси кўтарилиши учун нима қилиниши керак эди? Бу саволларга жавоб сифатида биринчи қарашда фақат муаммони чуқурлаштирадиган усул хизмат қилади: унинг моҳияти —
Қўлингизда жинсий алоқа оқибатида олинган шикаст тўғрисидаги китоб, аммо зўравонликнинг зарари қандай тушунилади — фақат шундан кейин эҳтимоли бор умид ҳақидаги китобдир. Бу китобни ўқишга шикастланиш оқибатида азият чекканлар ва жиноятчилар билан бир қаторда, жиноятга шерик бўлганлар — нофаол деб аташ мумкин бўлган ота-оналар ҳақиқатнинг юзига қараш заруратига туртки берадилар.
Жинсий алоқани суистеъмол қилиш муаммоларини бир ёқли қилишни истамаслик табиий ҳолат. Баъзан масиҳийлар реал воқеалардан нафратланаётгандай бўлиб туюлади [1]. Улар гуноҳнинг вайрон келтирувчи оқибатларига жирканиб қарайдилар. Ҳақиқатан, ўзининг ёки бегонанинг гуноҳлари оқибатини кўриш ёқимсиз. Чамаси, шундай қилганимизда, биз Нажоткорнинг меҳнатини қадрсизлантирган бўламиз, шекилли. Шунинг учун гарчи хавотирликни ҳис қилиб турсак ҳам, ўзимизни ҳаммаси зўрдай қиёфага соламиз. Бизни доимий равишда ғалати фикрлар ва туш кўришлар шаклида ғайришуурий оғриқ безовта қилади, бу оғриқ кечаю кундуз сиқиб чиқарилган хотираларимизни қайтаради. Агар бизга нажот кафолатланган ва ҳаётимизнинг мақсади аниқ — ишониш ва итоат этиш бўлса, тушунарсиз ҳиссиётлар учун нимага безовта бўлишимиз керак?!
Нажот топмаганлар олами шунчалик адолатсиз эмас. Ҳозирги жамият бошқа даврларда рад қилинган ҳаёт ҳақиқати мавжудлигини эътироф этади. Аммо минг афсуслар бўлсинки, ниҳоятда кескин рад қилишга олиб борадиган қарорларни таклиф қилади. Руҳни шифолашнинг дунёвий усули маълум даражада ўзбиларманликка таянади. Шунинг учун шахсий чегаралар ва фаолият танлови одамнинг ўзи ўрнатган қадриятларга боғлиқ бўлади. Натижа ҳар доим кучли, худбин кайфиятдаги одам бўлиб қолаверади, бу одам яқинига севги туфайли эмас, балки ўзининг манфаатлари ва фойдаси учун яшайди.
Аслида шахсий ўзгаришларнинг дунёвий усули тешик тоғорани илиқ сувга тўлдиришни таклиф қилади. Азият чекканнинг руҳи бўм-бўш ва қониқарсиз бўлиб қолаверади. Жафокашнинг ўзи ҳеч қачон, энг ёмони — менга эмас, Яратганга бўлган муносабатимга келтирилган шикаст, деб айтмайди. Жинсий алоқа суистеъмоллиги оқибатида олинган шикаст жирканчдир, аммо у азият чекканнинг Худо билан муносабатини бузадиган ва атрофдагиларга севгисидан ҳамда уларга севимли бўлишдан маҳрум қиладиган жараён билан қиёслаганда, иккинчи даражали аҳамиятга эга.
Шифолашнинг дунёвий усули шундай, аммо кўпгина масиҳийча усуллар бундан ҳам зарарли. Улардан кўпчилиги азият чекканнинг оғир аҳволини баттар қилади ва ревиктимизацияга [2] олиб келмайди. Гап руҳий доирага — кечиришга қўполларча аралашувдан кейин пайдо бўладиган оғриқдан тез орада халос бўлиш ҳақида кетмоқда. Бу кечириш остида ўтмишни рад қилиш, дилозорни, яхши кўринглар, деб мажбурлаш талаби ётади.
Унутиш лаёқатига асосланган кечириш — фронтал лоботомиянинг [3] масиҳийча вариантидир. Болалигида жинсий зўравонликка дучор бўлган бир аёлга чўпон шундай деган эди: «Сен ўтмишни унутишинг керак, ўзингга ачинишингни бас қил. Чунки кўплар ўз отаси номусига теккандан ҳам кўра, даҳшатли нарсаларни бошдан ўтказганлар». Бундай маслаҳат нуқтаи назаридан ҳамма азият чекканларнинг кечинмаларини худбинларча ва ноқонуний деб аташ мумкин. Чўпоннинг бу сўзларини эшитган аёлга зўравонликни бошдан кечириш ниҳоятда оғир бўлган эди.
«Эски нарсалар ўтмишда қолиб кетди, Ким Масиҳда экан, янги ижоддир, шунинг учун ўзгартиришга кучинг етмаганига хафа бўлма» деган сўзлар, чамаси, вайронагарчилик келтирувчи ўтмишнинг майиб-мажруҳ ҳақиқатига қараш заруриятидан халос қилади. Аммо маълум вақтдан кейин бостирилган оғриқ яна анализни талаб қила бошлайди, бу вазиятдан чиқишнинг ягона чораси — ўтмишни рад қилишда давом этишдир [4]. Бунинг натижаси унутишга ва кечиришга лаёқатсизлигимиз туфайли ўзимизга кучли нафрат бўлади ёки оғриқларингизни бостиришни истайдиганлар сизга хоинлик қилаётганини қаттиқ ҳис қиласиз, чунки буларнинг сабаблари жиноятчининг истакларига ҳамоҳанг бўлиб, у ўзининг қурбони гунг бўлишини истайди.
Кечиришни ва унутишни истайдиганларни нима ҳаракатга келтиради? Бу саволга жавоб Худонинг шарафини чуқур ва қонуний равишда ҳимоя қилиш истагида яширинган бўлиши мумкин. Зўравонлик қурбонини азоблайдиган «Худо қаерда эди?» деган асосий савол — бугунги кунга ўмиш воқеалари таъсирини рад қилишда кўпчиликка жавоб бўлиши мумкин. Агар ўтмиш менга унчалик аҳамиятга эга бўлмаса, албатта, ундай ҳолда нима учун Худо менинг ҳаётимга аралашмаганини ўйлашимга ҳожат қолмайди. Имонга келмаганлар, асинча, зўравонликдан келган зарарни кўришга тайёрдирлар, чунки жиноятчининг ишига аралашиб, уни тўхтатишга қодир бўлган, аммо буни қилмаган Худони ҳимоя қилиш улардан талаб этилмайди. Аммо Худонинг иштирокида шубҳа келтириб чиқариши мумкин бўлган нарсаларни ва Ўз болаларининг муваффақиятлари учун Унинг ҳаракат қилиш истагини рад қилишга масиҳийлик жамоатларида мойиллик бор.
«Худо қаерда эди?» деган савол Худога ишониш нима эканини тушунишни истайдиган азият чекувчи аёлнинг қонуний фарёдидир. Жавобдан қатъий назар, бу саволдан қочиш керак эмас: агар Худо ишончга сазовор бўлса, ўз ўтмишини бузиб кўрсатмасдан ёки уни рад қилмасдан, Унга ишониш керак.
Ўз ўтмишини унутиш истаги яна битта омил билан юзага келиши мумкин. Масиҳийлар тамомила ўзгаришга ёки бошқача айтганда, шифо топишга ишонадилар. Шифо топиш ёки яхшилаб айтганда, Руҳ самараси — инсон устидан Худонинг иши натижасидир. Руҳ туфайли бизда, Масиҳ атродагиларни севгандай, уларни севиш лаёқати пайдо бўлади, Масиҳ уларга хизмат қилгандай, уларни севгимиз келади, Масиҳ Ўз Отаси билан мувофиқатда бўлгани сингари, улар билан ўзаро келишувда бўламиз. Бу — юксак мақсаддир. Натижалари камдан-кам орзуларга яқин бўлади. Фақат бизнинг битта нарса — қимматли йўл-йўриқ бизникидан фарқ қиладиганлар тўғрисида айтганларида, унга нисбатан бизнинг осонликча ишонишимиз руҳимизни ўзгартириши борасида Муқаддас Руҳнинг ишини шубҳа остига қўяди. Чунки биз ўзимизни юқори олиб, унга эътироз билдирамиз. Атеист, булар Муқаддас Руҳнинг хусусиятини сохталаштириб, реклама қиляптилар, деб бизни осонликча айблашлари мумкин. Ҳақиқатан, Хушхабар ўзгаришлар жараёнига таъсир этадими? Бу борада нима учун масиҳий жамоатлари гўё Худонинг қудратига тўлиқмиз деб эълон қиладиганларни уларнинг ҳаётидаги «тиканзорлар ва қушқўнмаслар» ҳақида гувоҳлик берадиган ҳамма нарсани рад қилишга рағбатлантиради деган савол тураверади.
Атеистик оламда ҳам гуноҳнинг оқибатини тан олади, аммо тўлиқ бўлмаган қарор қабул қиладилар. Ўз навбатида, масиҳий оламида гуноҳнинг оқибатини кўришни истамайдилар, аммо самарали шифоланишни таъминлай оладиган воситаларга эга бўладилар. Ҳаракатлар режаси оддий. Майли, масиҳийлар уятни ҳис қилмай, уйғониш юмшата олмаслигини эътироф этсинлар, яъни бу дегани — гуноҳ туфайли келадиган зарар озаймайди деганидир. Шунга рози бўлиб, биз жинсий алоқани суистеъмол қилиш туфайли шикастланган, қўрқув яшаётган қалбимизга эркин назар ташлай оламиз, бунда Хушхабардан юз ўгираётгандай туйғуни ҳис қилмаймиз. Гуноҳ билан юзма-юз учрашиш ва бегона ўт билан қопланган ерни чиройли қилиб тозалаш — бу Самовий Шоҳликда хизмат қилиш учун Худо томонидан қўйилган Боғбоннинг ажойиб меҳнатидир. Бу меҳнат — тайёргарлиги йўқ ва руҳи самара келтиришга лойиқ бўлмаганларни тиклашдир, бу ҳар бир имонлининг қўлидан келади. Ўтмишни рад қилиш руҳнинг уйғонишига халақит беради.
Бир аёлга дугоналари, сен Худони васвасага соляпсан, деб айтдилар, шунинг учун зўравонни судга бердилар. Ўша аёлга яна, сен зўравонга нисбатан жазо топишга ҳаракат қиляпсан, бу эса яқинингга нисбатан севги йўқлигини, ундан қасос олишни истайтганингни кўрсатади, деб айтдилар. Аёл киноя билан деди: «Яқинда ўша дўстларимдан бири автомобил ҳалокати баҳонаси билан фойдали севги шартномаси тузди». Маълум бўладики, агар гап пачоқланган автомобил тўғрисида кетса, суд тизимига суяниш мумкин, борди-ю, шикастланган қалб ҳақида кетса, мумкин эмас.
Бир эркак отаси билан алоқа ўрнатишдан ва уни қўллаб-қувватлашдан тамомила бош тортди, сабаби — ота ўғлига етти ёшидан ўн ёшига қадар зўравонлик қилиб келган экан. Ўғил отаси билан учрашишдан, телефонда сўзлашишдан, унинг мактубларини ўқишдан бош тортди. Жамоатнинг содиқ аъзоси бўлган ота ўғлининг мулоқот қилиш истаги йўқлигидан бош тортаётганидан ғазабланди. Энди ота ўғлига қачонлардир зўравонлик ўтказганини тамомила рад қилди. Ота шунчалик чуқурлашиб кетдики, ўғлининг руҳий соғломлигини ва уни қутқаришни шубҳа остига қўйди.
Ўз душманларини севиш нима дегани? Бу дегани — ўз ҳиссиётларингиздан қатъий назар, шунчаки «яхши иш қилиш керак» деганими? Агар «ҳа» деган жавоб бўлса, ундай ҳолда бу оламда ўз ўғли устидан иблис ёлғонларига ўхшаб кетадиган зўравонликни тан олишни истамаётган яхши ота учун нима қилиш керак? Айни пайтда ўз душманларимизни севиш учун «ёвузликдан юз ўгиринг, эзгуликни маҳкам ушланг» деган даъватни қандай бирга қўшиш мумкин?
Бу саволларга жавоблар бор, аммо дилозорни яхши кўришга мажбурий талаблар меҳрибон бўлиш, ҳеч ким билан зиддиятга бормаслик, иблис ўз ўйинларини қилаётганда ҳаммаси яхшидай қиёфа пайдо қилишга лаёқатли бўлишни англатади. Бундай «масиҳийча» севги нурлари остида зўравонликни бошидан кечирган одам ҳеч бўлмаганда, ўзини бехатар ҳис қилади, аммо...у ўлик. Мурдадай қотиб қолиш, ҳиссиётларнинг инқирози — одам таъсир билдиришни ёки таваккал қилишни ўйласин, деб талаб қилмайди. Аммо ҳалол одам шуни англаб етадики,
Севгига таъриф топиш қийин, тезлик билан, ироданинг кучи билан уни синаб кўриш мумкин эмас. Душманни севиш учун қалб эркинликни ва кучни билиши талаб этилади, буларни Худо душманга ҳузур-ҳаловатни ёймоқчи бўлганларга инъом қилади. Севгин, деб амр қилиш мумкин, аммо бу севги дилозорга нисбатан адолатли бўладими?
Кўпинча зўравонликни бошдан кечирган одамга, дилозорни сев, деб амр қиладилар. Аммо севгининг мураккабликларини ёки севиш учун истакка Худо томонидан халақит берилишини таҳлил қилиб кўрмайди. Кўпинча, бу малол келтирадиган топшириқни бажариш учун руҳнинг ўлдирилиши ёки Худога ва бундай жафоли йўлнинг қурбони бўлиб босиб ўтишга мажбур қиладиган одамга кучли ғазаб бунинг натижаси бўлади.
Кўплаб масиҳийлик гуруҳларида руҳий тузатиш шунга ўргатадики, сизнинг хатти-ҳаракатингиз ортидан эмоция келади. Агар ёмонликни бошдан кечираётган бўлсангиз, биронта яхши иш қилишни бошланг, чунки яхши ишлар қилиш билан банд бўлганингизда, ғазабланишингиз жуда қийин бўлади. Агар узоқ вақт қандайдир яхши иш билан банд бўлсангиз, сизга ёмонлик қилган одамга нисбатан илиқ ҳиссиётларни бошдан кечира бошлайсиз. Мен танлов, фикрлар, эмоция ва истакларнинг чигал ўзгаришлари мавзусини муҳокама қилмоқчи эмасман, аммо табиий бир далилни таъқидлашни зарур деб биламан. Агар йўловчи нотўғри йўналишга қараб ҳаракат қилса ёки белгиланган жойга боришни асло истамайдиган сабабларни билмаса, белгиланган «тўғри» пунктга эришиш учун сарф қилинган ҳамма ҳаракатлар беҳуда кетади. Сев деб бақириб буйруқ беришдан кўра, кўпроқ иш қилиш керак.
Севги — ҳар қандай ўзгаришнинг ҳаракатлантирувчи кучи, аммо вақти келиб у у кучини ва ҳиссиётларини йўқотади. Севги — бу эмоцияларни ифодалаб бўлмасликка асосланган ғалати қилиқлар бўлиб, айрим масиҳийлар эмоциясиз ҳаётни афзал кўрадилар — улар ирода кучи билан ўзларини хафагарчиликка нолойиқ бўлишга мажбур қиладилар.
Яқинда мен харизматик жамоатда мўъжизавий хизмат олиб борган аёл билан ишладим, бу жамоатда оммавий равишда шифолаш ҳам бўларди. Бу жамоат раҳбарлари, жинсий алоқани суистеъмол қилишдан азият чекканларни жин чалган, деб тасдиқладилар. Бошдан кечирилган хотиралар, уларнинг фикрича, жинларнинг қўллари иши бўлиши мумкин. Шу тариқа, азият чекканлар томонидан олинган салбий тажрибаларнинг аҳамияти, азият чекканлар устидан зулмат беги олиб борган ҳукмронлик ҳам сусайди. Ҳар қандай ҳолатда ҳам шифолаш усули жинларни қувишдан иборат бўлди.
Мен билан бирга ишлаган аёл унга шафқатсиз муносабатда бўлган йиллари сукут сақлашни ўрганди. Агар ким биландир у келиша олмаса, у ўзини ноҳақ деб ҳисобларди. Зўравонлик қурбони кўпинча кучли обрўли одамни излайди, бу одам зўравонлик билан келтирилган шикастдан тезлик билан ва беозор халос бўлишига уни ишонтиради. Жамоат у аёлга шундай умид бағишлади ва бир неча марта уни экзорцизмга дуч қилди. Маросим пайтида унга шундай туюлдики, гўё хизматчилар аёлни ерга уряптилар ва ҳақоратлаяптилар, гарчи қисқа муддатга у ҳақиқатан соғайиб, енгиллик ва хотиржамликни ҳис қилса ҳам. Аёлнинг беқарор ишончи мустаҳкам бўлиши учун кейинроқ ўзига ишончдан доимий сархуш бўлиш ва гиёҳвандларга хос руҳий экстазга ўхшаш ҳолат талаб қилинди.
Тезлик билан шифолаш ҳеч қачон оғир яралардан халос қилмайди. Бунинг ўрнига шифоланиш шунга олиб келадики, одам операцияни кутиб, каталкада ётгандан кўра, кўп ҳаракат қилиши талаб этилади. Бошқача айтганда, ўзингизни хотиржам тутинг ва мутахассислар ўз ишларини қилишларига имкон беринг. Ишониш —жараён боришига қаршилик қилмай, аксинча, навбати билан боришига имкон беришдир. Руҳий пассивлик — тезда шифо топишнинг кўп усуллари асосидир. Менинг ўша мижозим қуйидагиларни эътироф этганда, тамомила ҳақ эди: шифо топиш юз бермади, шифоловчилар ўзларини қўпол тутдилар, ўша аёлнинг қалбига етказилган аниқ зарарни кўрмадилар. Кўпчилик «ғаройиб шифо топиш»дан кейин кўп муаммо қолишини ва у муаммолар билан иш олиб боришни эътироф этишга тайёрдирлар.
Алоҳида гуруҳ одамларни тезда шифолаш усуллари ноёб ҳодиса эмас. Кўпчиликка салбий тажрибани «ижобий тасаввурлар» билан қамраб олиб, эмоция ва хотиралардан келадиган оғриқлардан шифо топишни таклиф қиладилар. Бунинг натижаси кўпинча ўтмишнинг йўқотилган манзарасини «янгидан» тиклаш бўлади, агар бу ўз-ўзидан вайрон бўлиш олдида аламли хотираларга қўрқмасдан берилиб кетса.
Мен, кўпчилик жинсий алоқани суистеъмол қилишдан азият чекканлар биринчи марта енгил тортганларидан кейин, яраларини шифолашни бас қиладилар, деб қўрқаман. Агар инфекция билан курашишда самарали восита қўлланмаса, ярани биринчи марта ювиш кўп фойда келтирмайди. Тезда шифо топишга иштиёқ осмонга интилиш каби ниҳоятда чуқурдир. Фожиа шундаки, кўпчилик тезда шифо топишни осмоннинг абадий таъмини машаққатли билишидан афзал кўрадилар.
Масиҳийларда жинсий алоқани суистеъмол қилиш лавҳаларини «ишлаб чиқиш» имкониятлари кўп. Аммо бу терапевтик тадбирларнинг натижаси кўпинча қаноатлантирмайди: «кечириш ва унутиш» усулининг якуни — ўтмишдан юз ўгиришдир, дилозорни севиш мажбурий талабларининг якуни — ҳиссиз итоаткорликдир, тезда шифо топиш якуни — пассивлик, ўзи учун масъулиятни ҳис истагининг йўқлигидир. Нима учун жинсий алоқани суистеъмол қилишдан азият чекканлар ё жамоатдан ташқарида ёрдам излашга қарор қиладилар, ёки ўзларини ҳеч нарса бўлмагандай қиёфага солиб яшашни ўрганадилар — буларни тушуниш қийин эмас. Ишончим комилки, Муқаддас Битик умид ва ўзгаришларнинг энг яхши йўлини таклиф қилади.
Энг яхши йўл қайси? Мен китобимда
Саёҳат давомида Худога яраланган юрагимизни очишимиз керак. Биз тамомила ғазабланган ва шубҳаланган, ҳолдан тойган, аммо шармандали аҳволда ва ёлғиз бўлсак ҳам, букилмаган, исён қилишга тайёр ҳолда, Унинг олдида пайдо бўламиз. Чамаси, кимдир бизнинг яраланган, гуноҳкор юрагимизга текканда, бу ишончсиз бўлиб туюлади, уларни қабул қилиш тўғрисида эса гап бўлиши мумкин эмас. Бу йўлда таваккал қилиш, ички ҳолатимизни сўзлар билан тушунтиришимиз, Худога бошимиздан ўтганларни айтишимиз ва Унинг жавобини кутишимиз керак. Худо ваъда берган эди: «Эзилган қамишни синдирмайди, тутаётган пиликни ўчирмайди» (қаранг: Ишаё 42:3). Аммо жинсий алоқани суистеъмол қилишдан азият чеккан аёл кўпчиликнинг фикрига кўра, ишончга сазовор бўлгансан, деган ваъдани эшитади. У, бу хиёнат менинг ҳаётимда охиргиси бўлади, деб қасам ичди.
Нима учун шафқатсиз муомалани бошидан кечирган одам руҳ ниҳоятда қаттиқ истаётган тикланишда ёрдам сўраб Худога келиши шунчалик мураккаб бўлади? Унинг шифоланиш жараёнига нима ҳалақит беради? Бу саволга қисқа қилиб жавоб берадиган бўлсак, уят ва нафрат ҳалақит беради. Шафқатсиз муносабат оқибатида олган шикаст ўзини ўзи ҳимоя қилишнинг мураккаб механизмини ҳаракатга келтиради. Бу эса кўп ҳолларда бизнинг онгимизга, атрофдагилар билан муносабат ўрнатишимиз усулларига, умр йўлдоши, иш, диний эътиқодни танлашимизга, умуман олганда, бутун ҳаётимиз йўналишига таъсир этади. Бу китобда мен бундай хулқ- атворнинг яширин жиҳатларини таҳлил қиламан, шикастланишнинг янада аниқроқ манзараси сизнинг атрофдагилар билан муносабатингизга алоқадор янада мазмунли ва Худога маъқул қарорлар қабул қилишингизда ёрдам беради.
Энди китоб мавзусига қўйилган чекловлар ҳақида. Менинг эътиборим жинсий зўравонликка учраган ўсмирлар ва болалар ўзларини қандай тутишларига қаратилмаганини китобхон дарров илғаб олади. Бу китобда ҳақиқатан болалар ва ўсмирлар ҳақида материаллар бор, аммо уларга шифо бериш — бизнинг вазифамиз эмас. Масалан, китобда келтирилган кўп мисоллар аёлларга алоқадор. Ўғил болалар дучор бўлган жинсий алоқани суистеъмол қилиш ҳодисалари кам тарқалган ёки бунинг оқибатлари унчалик оғир шикастланиш эмасдай туюлади. Аммо бу хулоса ишончли эмас, менинг нуқтаи назаримни ҳам акс эттирмайди. Жинсий алоқани суистеъмол қилишдан азият чекканларга — аёлларга мен диққат қаратдим, бунинг икки сабаби бор. Биринчидан, жинсий зўравонликни бошидан кечирган аёллар, эркакларга қараганда, ёрдам сўраб психотерапевтга мурожаат этадилар ва бу мавзуда кўпроқ билишга ҳаракат қиладилар. Улар — менинг китобхонлар аудиториямнинг катта қисми. Иккинчидан, шикастланишга диққат қаратилган мақсадни кузатдим. Жинсий алоқани суистеъмол қилишдан азият чекканларнинг ҳар бири, жинси ва характеридан қатъий назар, амалга оширилган зўравонлик оқибатида бундай шикастланишга дучор бўлади. Шунинг учун мен келтирган мисолларда ҳамма азият чекканлар учун бир хилда асосни ташкил қиладиган жинсий алоқани суистеъмол қилишнинг моҳияти очилади, деб айтиш мумкин. Умид қиламанки, бу китоб ҳар бир конкрет ҳодисанинг фаолиятига қўлланма бўлиб хизмат қилади.
Бу китобнинг ёзилишига яна бир сабаб бор эди. Ҳар бир китоб — бу Одиссея. Бир томондан, бу назарий саёҳат, иккинчи томондан, бизинг тушунчамиздан чиқиб кетган масалаларни шахсий излашдир. Менинг китобимдан унисини ҳам, бунисини ҳам топасиз. Унда ўз ҳаётининг тарихини менга ишониб ҳикоя қилган дўстларимнинг тажрибаларини таҳлил қилиш ва ва ихчамгина баён қилиш бор. Психотерапевтни ўтмишдаги дардларнинг меъморий ёдгорлиги ва ўз мижозларининг бўлғуси умидлари деб аташ мумкин. Хотира дафтари — Қуддусдаги холокост музейига ўхшаш нарса бўлиб, бошқаларни дард-аламларга қарашга даъват қиладиган, сизнинг тубан, ёвуз ва шафқатсиз оламда яшаётганингизни кўрсатадиган манбадир. Менинг дўстларим тарихи адолатга, шифоланишга, ҳамма кўз ёшлари артиладиган ва ҳамма ёвузликлардан қасос олинадиган кунга чорлайди. Мен ҳикоя қилиб берган воқеаларнинг ҳаммаси тегишлича баҳолансин, деб ибодат қиламан.
Бу китобда яна кўп шахсий томонлар бор. Мен ва хотиним ўзимиз кўрган жинсий алоқани суистеъмол қилиш ҳодисаларига оид хотиралар билан ўртоқлашамиз. Менинг ўзим азият чекканларнинг тажрибаси борлиги, албатта, мен олдиндан бичиб-тўқиётганим каби далиллар менинг фикрларим қимматлилигига ёки менинг меҳнатларим фойдалилигига кафолат бермайди. Аммо шуни таъқидлаш керакки, мен учун ва бу воқеаларни бошидан кечирган дўстларим учун жинсий алоқани суистеъмол қилиш қандай аҳамиятга эга бўлганини тушунишингиз учун бу йўлни босиб ўтдим. Мен фақат муносиб ҳикоячи бўлиш учун ибодат қилмайман, балки бизнинг ҳаётимизда асосий ўрин эгаллайдиган, хочда қурбон бўлган Ўшанинг тажрибаси бизга нимани айтишига сизлар эътибор беринглар, деб ибодат қиламан, бизларга таниш бўлган кўпчилик янада қаттиқроқ фожиага учраганда ўзларини қандай тутишлари кераклиги тўғрисида ибодат қиламан. Ўшанда мен ўзимнинг ва сизнинг бошингиздан ўтган воқеаларни ҳикоя қилишда муваффақиятга эришаман.
Ҳам ташвиш билан, ҳам хурсандчилик билан бизнинг муҳокамамиз предметига тўғри қарашни излашга қўшилишингиз учун сизларни таклиф қиламан.
Кириш
ХОТИРА ВА ЭСДАЛИКЛАРНИНГ АҲАМИЯТИ НИМА?
«Яраланган юрак» китобининг биринчи нашри юзага чиқиши биланоқ (1990 йил) минглаб одамлар — оддий хизматчилардан тортиб Американинг собиқ миссигача, мен болалигимда жинсий зўравонликка дучор бўлганман, деган даъво билан судга ариза билан мурожаат қилдилар. Тахмин қилинган айрим жиноятчилар ва (ёки) уларнинг оилалари бу айбловларга қарши, зўравонлик ҳақидаги маълумотлар ёлғон, деб раддия билдирдилар. Айрим ҳолларда тахмин қилинган жабрдийдалар ўз даъволарини қайтариб олдилар ва консультация берган психологларни ёки гўё ўтмишда юз берган ҳуқуқни бузиш «хотирга солиш»га ундаганларни айбладилар. Бошқа ҳолатларда эса улар, узоқ йиллар давомида ўзимиз унутиб юборган воқеалар бизга шикаст етказганини тўсатдан хотиримизга солдилар, деб қаттиқ туриб маъқулладилар.
Жинсий зўравонлик каби, бундай қабиҳ жиноятда ёлғондакам айбланиш даҳшатли. Ҳақиқатан, номусига тегишга йўлиқиш ва ота-оналаридан, сизларга ишонмайман, деган гапни эшитиш ҳам даҳшатли. Ёлғон хотиралар мавзусидаги мунозаралар муносабати билан кўтарилган масалалар батафсил ўрганишни тақозо қилади. Мен бу масалани бошқа китобимда синчиклаб кўриб чиқаман, деб умид қиламан. Аммо мен буларга кўз югуртириб чиқмоқчи эдим, токи китобхон китобнинг асосий қисмини ўқишга бошлагунга қадар, улар ҳақида қисқача тасаввурга эга бўлсин.
Мен психотерапевт сифатида асосан илгари жинсий зўравонликка дучор бўлган одамларга маслаҳат бераман. Улардан кўпчилиги бу суистеъмолликни жуда яхши эслайдилар. Озчилик одамларнинг хотиралари узуқ-юлуқ бўлса ҳам, шунга қарамасдан бу хотираларда жинсий зўравонлик аниқ иштирок этади. Янада камроқ одамлар жинсий зўравонлик ҳақида ҳеч нарсани эслай олмайдилар, бироқ маслаҳат олиш жараёнида ўзларининг хотирасидан ажратиб қўйилган шикастланиш ҳақидаги хотиралар қайтади.
Ажратиб қўйилган хотираларга нисбатан икки нуқтаи назар мавжуд. Бир хил издошлар шуни тасдиқлайдиларки, булар оддий иш ва руҳий оғриқлар оқибатидир. Бошқалар шундай ҳисоблайдиларки, агар одам жинсий суистеъмолликка, камида енгил шаклига дучор бўлсаю кейин бирдан бу воқеа эсига тушиб қолса, бу — психотерапевтнинг ёки бошқа обрўли шахсларнинг (масалан, тенгдошларидан биронтасининг) тахминлари натижасида сунъий яратилган ёлғон хотиралардир. Бу мавзуда қизғин баҳслар бормоқда, лекин шу лаҳзада ҳали етарли даражада ўрганилмаган, у билан боғлиқ саволларга бир хилда жавоб бериш имкони йўқ. Аммо менинг ишончим комилки, айрим Муқаддас Китоб параметрлари кимнингдир ҳаётидаги зўравонлик ҳодисасини қараб чиқиш жараёнида мўлжал бўлиб хизмат қилиши мумкин.
Жинсий алоқани суистеъмол қилишдан азият чекканлар, жиноятчилар ва бошқа шахслар билан ишлаб, кимдир уларни ёлғондакам айблаганларини айтган эди. Мен суистеъмолчилик факти тўғрисидаги гапларга нисбатан битта муҳим хулосага келдим: «
Бу зўравонликка ўрин борлиги ҳақидаги гапларнинг ноаниқлиги ботқоғида ботиб қолишимизни англатадими? Мен шундай ўйламайман, бироқ бу саволнинг баҳсталаблиги янада қийин саволни беришга мажбур қилади: «Жинсий алоқани суистеъмол қилиш тўғрисидаги гап тўғрими ёки маълум даражада ҳақиқатга мос келадими ёки ёлғонми?»
Хотираларнинг ҳақиқийлигини тасдиқлаш муаммоси хотира нима деган савол билан боғлиқдир. Нима ҳақиқат ҳисобланадию нима ҳақиқатга ўхшаб туюлади? Биз ҳақиқат деб ҳисоблайдиган хотиралар билан нима қилишимиз керак? Хотира ҳақиқатга мос келишини биз қандай тушунамиз? Агар хотиралар уйдирманинг ўрнини босадиган бўлса ёки далиллар, фантазия ва тахминларнинг аралаш-қуралашига ўхшаб туюлса, бу хотиралар тўғри эканига ишониш мумкинми?
Ўтмиш ҳақидаги гапларга нисбатан ҳақиқийси шуки, ўтмиш — уйдирма образларнинг шунчаки йиғиндиси эмас. Масалан, Масиҳнинг ўлими ва тирилиши маконда ва замонда юз берган. Агар бирон воқеа ҳақиқатан ҳам юз берган бўлса, у тўғридаги ҳақ гап баҳсга сабаб бўлиши керак эмас, гарчи ёзувларда ўша воқеа турли нуқтаи назардан ёритилган бўлса ҳам. Агар Муқаддас Китобни диққат билан ўқисангиз, бир хил воқеа унда турлича ёритилганини кўришингиз мумкин. Бу дегани — воқеалар ёлғон деганими? Гўлгўтадаги воқеа тўғрисида гувоҳларнинг ёзганлари бир-биридан фарқ қилгани учун ёлғон хотиралар ҳисобланадими? Албатта, йўқ. Аммо табиий равишда шуни тахмин қилиш мумкинки, хотира — Муқаддас Китобда ёзилганига қараб ҳукм чиқарганда, воқеаларнинг боришини бутун деталлари билан қайд қилинган фотосурат ёки видеоёзув билан солиштириш мумкин эмас.
Моҳиятига кўра, фожеавий воқеалар, жумладан, жинсий алоқани суистеъмол қилиш, учта пункт бўйича қараб чиқилиши керак:
1. Инсоннинг ҳаётида руҳий шиксатланишнинг оқибати қандай? Азият чеккан одамнинг юрагида нима кечади? Унга шикастланиш қандай таъсир кўрсатади — иккинчи даражалими ёки асосийми? Агар асосий бўлса, жинсий алоқани суистеъмол қилишнинг зарари нимадан иборат? Шу муносабат билан эзгулик ва ёвузликнинг имконияти қандай?
2. Жинсий алоқани суистеъмол қилиш, у ҳақдаги хотира ва шикастланишдан пайдо бўлган руҳий аломатлар ўртасида қандай алоқалар мавжуд? Жинсий алоқани суистеъмол қилиш ҳақидаги хотиралар йўқолиб кетишига у сабаб бўлиши мумкинми? Агар ўша нарса сабаб бўлса, хотиранинг йўқолиб кетиши қандай юз беради — табиий унутилиш жараёнидами ёки хотиранинг ишлаши одатдаги қоидалардан фарқ қиладиган қоида бўйича фаолият кўрсатадиган, ахборотни қабул қилиш, сақлаш ва тиклаш механизмини ишга солиш натижасидами? Тахмин қилайлик: атрофингиздагилардан кимдир сизни ҳақоратлади, орадан маълум вақт ўтгач, одатдаги хотиралар сифатида қабул қилинадиган эсдаликлар йиғиндиси «қайта ишланди», аммо буларда ёлғон эҳтимоли борми? Ниҳоят, онгли ва ғайриихтиёрий хотиралар дистресс [5], ҳалокатга олиб борадиган одатлар ва туғишганлар билан зиддиятлар (туғишганларингиздан кимдир тез- тез дилозорга қўшилган бўлиши мумкин) каби хасталик аломатлари билан боғлиқми?
3. Агар жинсий алоқани суистеъмол қилиш юз берган бўлса, қайси Муқаддас Китоб ёндашуви ярани шифолашга фойдали бўлиши мумкин? Руҳий маслаҳатнинг мақсади қандай ва унга нима ҳалақит бериши мумкин? Бошқача айтганда, кўз қараш билан, ёшни гипноз орқали қайтариш билан бошқариш орқали хотирлаб тиклаш тўғрими? Ёки хотиралар қайтмагунча ярани чинакамига шифолаш мумкин эмас, деб ҳисоблаб, ўтмишга машқини олган кўз билан қараш тўғрими? Сиқиб чиқарилган хотиралар деб аталадиган хотирани тиклашга психотерапевтнинг диққати қаратилганлигига мижоз қандай баҳо бериши керак?
Ҳар учала саволга қисқа-қисқа жавоб беришга ижозат беринг. Ишимнинг қолган қисмида мен бу саволларни батафсил тушунтираман, аммо уларни синчиклаб қараб чиқиш — бошқа китобнинг вазифаси.
РУҲИЙ ЗАРУРИЯТ
Ўз ота-оналарини ўлдирган ака-ука Менендесларнинг етакчи адвокати Лесли Эбрахамс ҳимоя далили сифатида «руҳий зарурат»ни келтиришини мен кузатган эдим. [6] Чамаси, ака-укалар болаликларида жинсий зўравонлик оқибатида ўз ота-оналарини ўлдиришга мажбур бўлганларини адвокат аёл назарда тутган эди. Мен ваҳимада қолдим. Бу сингари далил Чикагода олтита ҳамширани ўлдирган Ричард Спекни ҳимоя қилишда қўлланганини эсладим. [7] Иккала жиноят ҳам ўта шафқатсизлиги билан ҳайратда қолдиради, аммо ҳимоя яхши ўйланган ва оддий асосга суянади: агар жиноят ҳаракати нотабиий бўлса, демак, бу жиноятни таъқибга учраган, эзилган ёки ўз фаолиятини назорат қилишга нолойиқ одам қилган. Агар одамнинг хулқ-атвори мезондан чиқиб кетса, демак, унинг таржимаи ҳолида оқлаш мумкин бўлган нимадир бор.
Бундай далил иблиснинг борлигини рад қилади, у ўз мақсадини совуққонлик билан кузатиб, даҳшатли жиноятлар қилади. У, шунингдек, ўз ғайритабиий, бузғунчи, жирканч хулқ-атворини рад қилади, ҳаёти, вазиятидан, кечинмаларини ҳал қилишга таъсир этадиган воқеалардан қатъий назар, масъулиятни ўша одамнинг ўзи зиммасига олади. Бошқача айтганда, жинсий алоқани суистеъмол қилишдан азият чеккан одам қуйидагиларни айтишига мен ишонмайман: «Мен ҳаётимни ўзгартиришга ва мени ўраб турган оламни вайрон қилишни бас қилишга тамомила ожизман».
Бизнинг танловимиз бир хилда эркин шароитда — муваффақиятлар ва руҳий қулайликлар шароитида қилинишини соддадиллик билан тахмин қилиш мумкин. Жинсий алоқани суистеъмол қилишдан азият чеккан одам умр йўлдоши билан жинсий яқинлик тўғрисида (ёки бевосита якинлик пайтида), бир фикрда чўчиб тушиши мумкин, ўзгариш жараёни (интим ёки ҳаётнинг биронта бошқа доирасида) вақт, фикр-мулоҳаза ва эксперимент талаб қилиши мумкин. Бу жараён кураш ва муваффақиятсизликлар билан бирга кечади. Аммо «Мен шуни қилдим (ёки аксинча ҳаракат қилмадим), чунки ўзим ҳам қачонлардир шафқатсиз муомалага дучор бўлган эдим», деб айтиш — одамнинг шаънини, унинг эркинлигини ва масъулиятини булғаш демакдир.
ХУДОГА ИШОНМАСЛИК ҚАРОРИ
Руҳий шикастланиш одамнинг қалбига қанчалик таъсир этади? Жинсий суистеъмоллик унга қандай зарар келтиради? Ҳар қандай зўравонлик гўё Худо олийжаноб эмас деган тахминларни азият чекувчида пайдо қилиш учун замин яратади. Зўравонлик қурбони ҳисоблайдики, Худо зўравон отага ёки доимо банд онага ўхшайди (болалар шундай феъл-атворга эгадирларки, улар ота-оналарини кузатиб, Худо ҳақидаги илк тасаввурларни улардан оладилар). Ёки қурбон бўлган одам шундай қарор қилади: жабрдийдага ифлос ишоралар билан амакиваччалар суйкалганларида, Худо бошқа томонга қараб туришни афзал кўради. Хулоса шундай: Худога ишониш — аҳмоқлик, албатта, одам ўз ҳаётини Унинг хоҳиш-иродасидан қатъий назар қуришга мажбур. Жабрдийда тахминан қуйидагича фикр юритади: «Худонинг руҳимни озиқлантириши ва мени ҳимоя қилиши ҳақидаги ваъдалари менинг тажрибамга зиддир. Шунинг учун Худонинг муқаддаслик ҳақидаги талабларига мос келишим асло шарт эмас, менинг ҳаётимда Худонинг шуҳрати ўз аксини топмаслиги тамомила ўзини оқлайди».
Худога бу сингари севгининг етишмаслиги ғайритабиийдир. Одам жанговар атеист ёки беозор агностик бўлиши, ё ҳар иккаласи ҳам бўлиши мумкин. У масиҳий бўлгани ҳолда, ўзининг мажбуриятларини садоқат билан бажаради ва Худонинг Каломини ваъз қилади. У ҳатто, Худо ишончга сазовор, деб астойдил ишонишни исташи мумкин, аммо у ўзининг бошдан кечирилган зўравонликка жавоб сифатида қабул қилинган фосиқ қарорларига қарши турмас экан, на мажубуриятларни бажариш, на иложсиз истак Худога ҳақиқий ишончга олиб келади, аслида Худо ҳақиқатан бор ва ишончга сазовор. Жабрдийда аёл бузилган худони севади (агар у севишга лаёқатли бўлса), у севадиган худо унинг ўзининг тасаввурлари асосида туғилган худога кўпроқ ўхшашдир, яъни бутдир.
Биз Худога ишончни йўқотганимизда, кимгадир ёки нимагадир ишонишни бас қилмаймиз. Нафас олишдай, ишониш, ҳатто ундан ҳам ортиқроғи — сажда қиладиган нарсага эга бўлиш зарур ва муқаррардир. Бир тоифа одам ишонса, бошқалар сажда қилса, учинчиси нафас олса, тўртинчиси юқоридагилардан биронтасини ҳам қилмаса — бунақаси бўлиши мумкин эмас. Биз Худога ишонишни бас қила олмаймиз, бундай ҳолда ўзимизга янги сажда қилиш объекти — янги худо ярата олмаймиз. Жинсий алоқани суистеъмол қилиш кучли азоб-уқубатлар келтириб чиқаради, жабрдийда осонлик билан Худодан юз ўгиради ёки зўравонликка кундалик ишдай қарайди, ўз мажбуриятларини сидқидилдан бажариш учун имонни бир четга суриб қўяди. Жабрдийда ҳақиқий Худонинг ўрнига бошқа худоларга мурожаат этиши мумкин. Масаланинг моҳияти зўравонликда эмас, балки жабрдийданинг қалбига нолойиқ бўлган гуноҳли ишончсизликдадир.
Айтилганлар фақат жинсий алоқа суистеъмоллигидан жабр кўрганларга нисбатан тўғрими? Албатта, йўқ. Бутларга ишониш учун Худодан узоқлашишга мойиллик одамнинг табиатига чуқур ўрнашиб кетган. Албатта, зўравонлик муаммосининг моҳияти ва зўравонлик жабрдийдасини шифолаш бошқа ҳар қандай гуноҳкорга тегишли бўлган ҳамма нарсадан фарқ қилади.
Айрим китобхонларни отаси томонидан зўрланган беш ёшли қизчанинг Худога ишониш мумкин эмаслиги тўғрисидаги фикри қаттиқ ҳаяжонга солса керак. Тушунинг: ҳар қандай беш ёшли қизча бошидан кечирган даҳшатли воқеадан кейин Худога чексиз равишда илгаригидай ишонаверади, деб ўйламайман. Зўравонликдан жабр кўрган, қалби яраланган ёш боланинг ўрнида ҳам бошқа ҳар қандай бола шундай ишни қилган бўларди. Мен ҳам болалигимизда шундай қилганман. Аммо бу хатти-ҳаракат моҳиятига кўра гуноҳ ва боланинг улғайиш жараёнида унинг ҳаётига ёмон таъсир қилиши мумкин. Ҳар қандай одамнинг юрагида бутпарастликка мойиллик яшайди (бизнинг ҳаётимиз учун ғамхўрлиги учун бошқа худоларга ишонамиз). Аммо Худога ишониш учун ҳаётий вазиятлар туфайли жинсий алоқани суистеъмол қилиш жабрдийдаларининг кураши янада шафқатсиз бўлади.
Жинсий алоқа асосида жиноят қурбонларидан биронтаси зўравонликка дучор бўлгани учун масъулиятни ўз бўйнига олмайди. Аммо зўравонлик фаолияти туфайли унда сўраш учун жиддий сабаблар пайдо бўлади: «Худо қаерда эди? У мени яхши кўрадими? Мен Унга ишонсам бўладими? Агар ишона олсам, нима учун буни қилишим керак?» Жинсий алоқани суистеъмол қилишнинг иблисона моҳияти шунда намоён бўладики, иблис Худонинг ҳақиқий табиати ҳақида одамларга ёлғон гапиради, одамларни, ишонманглар, деб гижгижлайди. Зўравонлик қурбони Худога ишонишдан қўрқиб, табиий равишда бошқа худоларга юз буради ва ўзи ҳақида ғамхўрлик қилишни уларга топширади. Гап ичкиликбозликка ружу қўйиш, жинсий алоқада бефарқ ёки ҳар қандай йўл билан мақталишга интилиш бўлиши мумкин.
Жинсий алоқани суистеъмол қилишдан азият чекканнинг асосий душмани қўрқувдан Худога ишонишни рад қилишдир, чунки Худонинг моҳиятига нисбатан жабрдийдани алдадилар. Муқаддас Руҳ жабрдийдага Худонинг ҳақиқий табиатини кўрсатиш ва унинг ишончсизлиги ва қўрқувига қарши туришга астойдил меҳнат қилади. Аммо бу курашда жабрдийдага Худонинг Ўзи ёрдам бериши керак.
ХОТИРАЛАРНИ ТИКЛАШ МАҚСАДИ
Жинсий алоқани суистеъмол қилиш мавзусини муҳокама қилиш жараёнида масаланинг моҳиятига — ҳар бир конкрет вазиятда Худога қаттиқ ишонамизми, йўқми — шунга диққатни қаратиб, урғуни тўғри қўйишимиз керак. Зўравонлик жабрини бошидан кечирган руҳий дард — шифо топиш жараёнида асосий муаммо эмас. Жинсий алоқани суистеъмол қилишни ўзига хос белбоғли темираткининг эквиваленти деб ҳисоблаш керак эмас, бу касалликни маълум дори-дармонлар ва тўғри парвариш қилиш билан даволаш мумкин. Темиратки — қаттиқ оғриқ берадиган хасталик, аммо одатда шифоланиш тўғри олиб борилса, унинг натижаси олдиндан аниқ. Унга зид равишда жинсий алоқани суистеъмол қилиш — фожиа, аммо хасталик эмас. Менинг назариям бўйича гуноҳ хасталик ҳисобланади. У шундай марказий муаммоки, хотиралар ёки Худо билан бизнинг ички курашимизни очиб ташлайдиган воқеалар билан танишув орқали бу муаммо фаоллаштирилади.
Албатта, хотиралар ва азоб-уқубатларнинг мақсади нафақат фожиа, балки Худо ҳақидаги бузилган тасаввурларни фош қилиш, Унга бошқа ишонмаслик қарорини таҳлил қилиш, Худога ишонишга таъсир этиш қобилиятидан маҳрум қилишдир. Агар биз ревиктимизация билан иш кўрар эканмиз ва ўз фаолиятимиз билан Худона шарафларканмиз, демак, биз ҳатто кундалик заминий ишларимизга эътибор қаратганимизда ҳам, У билан муносабатларимиз устида ишлаяпмиз экан. Тахмин қилиш мумкинки, ўзининг гўзаллиги қудратини синаб кўришга журъат этган аёл нафис кўйлак сотиб олди, маълум даражада ўзини ўзи шифолаш мақсадида фаолият кўрсатади. Албатта шундай. Аммо имонли учун бу харид қилиш, худди тун бўйи ёниб турган тандирда бўлган Дониёрнинг дўстлари ҳаракатларига ўхшаб, ишончнинг зоҳир бўлиши, Худонинг солиҳлигига ишонч исботи бўлиши мумкин.
Худога ишонишни бас қилиш — итоатсизлик қилиш демакдир. Агар жинсий алоқани суистеъмол қилишдан азият чеккан аёлнинг гуноҳга ботган қарори учун таъна қилсак ва яна Худодан умидвор бўлишга даъват этсак, ҳеч қандай яхшилик бўлмайди. Аниқроғи, у нима маъқул бўлса, ўшанга тайёр бўлади, фақат олийжаноб Худога ишона олса бўлди. Аммо болалигида қабул қилган, энди эса ўзи рад қилаётган қарорлар ҳақиқий маънода Худони кўришга ва ёши улғайганда Унга ишониш учун журъат қилишга ҳалақит беради. Жабрдийда ўз қарорини ва олдин қарор қилган, кейин рад қилган қарорларининг сабабларни англаб етмайди.
Хотирадан ўтмишдаги қандайдир воқеани сиқиб чиқариш ҳақидаги қизғин баҳслар «Нафақат хотирани, бирон воқеани шунчалик унутиб юбориш мумкинми? Аммо унутиш жараёни ҳар доим йўқотилган бўлиб туюлади-ку?» деган саволга олиб келади. Ҳозир бу китобни ўқиётганларнинг кўпчилиги ўтмишда ўзлари дучор бўлган зўравонликни ҳеч қачон унутмаганлар. Балки улар бу зўравонликка кучли урғу қаратмагандирлар, аммо улар ҳаммасини эслайдилар. Аммо айрим одамларнинг айтишича, улар қачонлардир зўравонликка дучор бўлганларини эслай олмайдилар, агар дучор бўлган бўлсалар, уларнинг хотирасида бу воқеаларнинг излари қолмаган. Бироқ қандайдир аломат, масалан, оилада зўравонлик ҳақидаги кўрсатувни телевизорда кўрганларида, уларнинг хотиралари онгли қатламга қайтади. Ўтмишнинг қўрқинчли лавҳалари бирлашиб кетади, азият чеккан аёл айнан қандай зўравонликка дучор бўлгани очилади, ўша воқеанинг контексти ва жиноятчининг шахси маълум бўлади.
Социолог Ричард Офшенинг [8] айтишича, хотираларни навбатдаги тиклаш билан сиқиб чиқариш мумкинми ёки бу асрнинг ёлғонларими? Бу саволга жавоб икки нарса билан мураккаблашади: маълум маданий муҳитда йўл қўйиш мумкин бўлган тасаввурлар ва тадқиқот ўтказиш қийинчиликлари.
Фрейд «сиқиб чиқариш» терминидан метафора сифатида фойдаланган, токи инсон ўзини безовта қиладиган далилларга иши тушганда, бунга истаги йўқлигини тушунтирсин, бунинг натижасида бу далиллар ҳақидаги хотиралар онг остига сиқиб чиқарилсин. Аммо бошқа олимлар, бу термин қандайдир ҳодисани тасвирлайди, деган хулосага келганлар ва бу ҳодиса аниқ, деб тахмин қилганлар. Аммо уни ўрганиш ёки баҳо бериш билан ўзларини қийнамаганлар. Дастлаб метафора бўлган ҳодиса реал воқеани тасвирлайдиган бўлган. Хотираларни сиқиб чиқаришга таъсир унчалик оғриқли вазият эмас деб ҳисоблайдиган маслаҳатчи психологлар (аммо буни қабул қилиш қийин) психотерапия анъаналарини шакллантирдилар. Қандайдир хотира шунчаки онгостига ўтади ва унинг онг доирасига қайтишини нимадир йўлдан оздирмагунча, «йўқ бўлади». Сиқиб чиқаришни билқиллама тупроққа ташланган тошга қиёслаш мумкин. Хотира ўзига диққатни жалб қилмай, жимгина чўкиб кетади ва қандайдир фавқулодда ҳодиса уни юзага чиқармагунча ёки ўргатилган мутахассис уни хотиранинг туб-тубидан чиқармагунча ўзини топа олмайди.
Одамнинг ўзи эслаб қолишга ва эсдаликларни хотирадан чиқаришга нисбатан нофаолдир. Ана шу жараёнда одам ҳеч нарсани ўзгартира олмаслигига ишончни кучайтиради. У — жабрдийда, қандай қилиб у қачонлардир бошидан кечирган ёки ҳозир ҳам бошидан кечираётган дарду аламлар учун уни айблаш мумкин?! Бу мажбуран қабул қилдирган маданиятни сиқиб чиқариш ҳақидаги тасаввурга қарши қўйиш мумкин эмас.
Қуйидаги мулоҳазамиз хотираларни сиқиб чиқариш жараёнини ўрганиш ва баҳолаш билан боғланган.Унинг реаллигини исботлаш мумкинми? Маълум маънода бу ҳамма тадқиқотчиларнинг муаммоси. Одам ҳатто тахминан бўлса ҳам тасаввурга ҳам эга бўлмаган нарсани қандай баҳолаш мумкин?! Вашингтон университетидан психолог Элизабет Лофтус хотирани ўрганиб, шундай ёзади:
Қандайдир ҳодиса тез орада юз бериши ёки юз бергани тўғрисида аломат кўрсатадиган, ташқи белгиларсиз ва огоҳлантиришларсиз кутилмаганда юз берадиган бир қатор ички ҳодисаларни ўз ичига оладиган ихтиёрсиз руҳий жараённинг реаллигини исботлаш ёки рад қилиш учун олим бирон далилни қандай топади? Эсга кутилмаганда лоп этиб келадиган хотира ҳақиқатни ва фақат ҳақиқатни акс эттиришини, реал ва тасаввур қилинадиган ҳодисаларнинг аралашмаси ёки қуруқ уйдирма эмаслигини олим қандай исботлайди ёки рад қилади? [9]
Яна шундай маълумотлар борки, жинсий алоқадан жабр кўрганлар ё уни унутади ёки у ҳақдаги ҳар қандай хотирани ўчирадилар. Ленор Терр ёзади:
Линда Мейер Уильямс — жинсий жўравонлик бўйича масалалар билан шуғулланувчи олима аёл — юзта аёлдан бир гуруҳини тадқиқ этди, бу аёллар ўн икки ёшигача тез ёрдам кабинетида тиббий кўрикдан ўтган экан, чунки бу аёлларнинг ўзлари ёки қариндошлари ҳукуматга, қизим жинсий зўравонликк дучор бўлди, деб хабар берган эканлар. Линда Уильямс шуни аниқладики, ўша гуруҳдан ўттиз саккизта аёл юз берган воқеалар тўғрисида ҳеч нарсани эслай олмаганлар. Улар ўзларини хижолатга соладиган шахсий кечинмаларини намойиш қилишни истамаганларидан эмас, балки тиббий картасида зўравонлик қайд этилган бўлса ҳам, тез ёрдам кабинетига борганларини ҳатто эслай олмадилар. Моҳиятига кўра, бу — хотирадан сиқиб чиқариш ёки ҳимоянинг қандайдир бошқа алоҳида механизмини унутишга асосланган жараёни эди. [10]
Бу тажриба шуни исботлайдики, воқеа унутилган бўлиши мумкин, аммо бу хотираларни у ердан қандайдир ташқи куч тортиб чиқаришини кутиб, махфий жойда яширинган эмас. Бу кутилмаган вазият бўлиб, уни ўрганиш жараёнида ҳалоллик керак, чунки хотиранинг сиқиб чиқарилиш мақсадини аниқлаш учун сиқиб чиқарилган хотираларни шунчаки топиш етарли эмас.
Бугунги кунда шу нарса аниқ бўлиб бормоқдаки, бошдан ўтказилган зўравонлик ҳақидаги хотиралар уйдирма, фантазия ва хаёлий ўйинлар билан аралаштирилиб юборилиши мумкин. Бундай ҳолатда зўравонлик ҳақиқатан юз берган, бироқ юз берган воқеаларнинг айрим деталлари уйдирма бўлиб чиқади. Хотирани ўрганиш соҳасидаги мутахассислар шуни эътироф этадиларки, ўтмиш тажрибани эслаб қолиш, сақлаш ва ишлаб чиқиш кучли стресс шароитида юз берса, воқеаларнинг изчиллигини ва (ёки) уларнинг деталларини тасвирлашда ноаниқлик эҳтимоли юқори бўлади. [11] Бундай ҳолатларда воқеанинг ҳақиқийлигига шубҳа уйғонмайди, аммо унинг тавсифи ноаниқ бўлиши мумкин. Элизабет Лофтус шундай тажриба ўтказган экан: бир талабанинг кармонини гўё кимдир ўғирлаган эмиш. Элизабет талабалардан, «ўғри»нинг қиёфасини тасвирланг, деб илтимос қилибди. Тадқиқотнинг бошланишида, «ўғри»нинг соқоли бор эди, деб айтиб қўйди. Сўровда қатнашганлар «чўнтаккесар»ни турлича қиёфада тасвирладилар, кўпчилик уни соқолли қилиб тасвирлади. Аслида эса ўғрининг соқоли олинган эди. [12]
Элизабет Лофтус, шахснинг катта обрўси таъсирчан одамнинг хотирасига таъсир этиши мумкин, деб тасдиқлайди. Бунинг натижасида одамларда ҳақиқатга мос бўлмаган деталлар пайдо бўлади. У бошқа тажриба ўтказиб, ёлғон хотиралар яратиш имкониятларини ўрганди. Элизабет талабалардан, бир вақтлар сизлар универмагда йўқолиб колган эдингизлар, шу воқеани эслайсизларми, деб сўраган. Орадан маълум вақт ўтгач, улардан кўпчилиги ҳақиқатан ҳам универмагда йўқолиб қолганларини «эслаганлар» ва бу ҳодисанинг деталларини ҳам айтиб берганлар. Аслида эса бундай воқеа улар билан асло юз бермаган эди [13].
Бу сингари тадқиқотлар шундай фикрга олиб келадики, хотиралар деталлари ва ҳатто хотираларнинг ўзи ҳам уқтирилган бўлиши мумкин, гарчи бундай воқеалар ҳеч қачон бўлмаган бўлса ҳам. Албатта, хотираларга зарба берадиган тажриба тадқиқотлари ўтказилмаган — қолаверса, жавоб реакциясини ўрганиш учун кимнидир зўравонликка мубтало қилиш ахлоққа зид иш бўларди. Ундай бўлса зарба берадиган хотираларни қачон тадқиқ этиш керак? Бир неча ўн йилликлар давомида зўравонликдан азият чекканларга баҳо бериш учун — унинг хотирасига қандай таъсир ўтказилган, ўша аёлнинг шахсий ўзгаришлари хотираси мустаҳкамлиги ёки унутувчанлиги билан қанчалик боғланган, жарбдийда билан атрофдаги одамларнинг муносабатига психотерапия қандай таъсир кўрсатган — ҳаммаси яхшилаб ўрганилади. Бундай тадқиқотлар ниҳоятда қимматлидир, ҳозирги пайтда ўтказилган бундай тажрибани мен билмайман. Албатта, бу борада охирги хулосани қилиш тамомила бемулоҳаза иш бўларди. Муаммога менинг бугунги қарашим қуйидаги таклифларни ўртага ташлашга олиб келди.
ХОТИРА — ЎТМИШДАГИ ВОҚЕАЛАРНИНГ ВИДЕОЁЗУВИ ЭМАС
Хотиралар — маълум маънода қаттиқ шикастланган ва бузилган ўтмишни қайта таъмирлашдир. Гўё ҳиссий босим даражасидан қатъий назар, хотира барча деталлари билан аниқ бўлиши мумкин, деб тахмин қилиш хатодир.
Биз ҳамма хотираларимизга очиқ муносабатда бўлишимиз керак, аммо эҳтиёткорлик билан ва ўз ёндашувимизда қатъий хулосадан қочишимиз керак.
Жинсий алоқадан азият чекканлар йиллар ўтгандан кейин зўравонлик лавҳаларини эслаганларида, бу воқеаларнинг муҳим деталлари ноаниқ эканини, нотўғри талқин қилинганини ёки шунчаки унутилганини тан олишлари керак. Жабрдийда аёл буни эътироф этиб, қандай иш тутиши керак? Икки вариант бор. Жабрдийда дилозордан, зўравонлик далилларини тасдиқланг ва унинг тафсилотларини гапириб беринг, деб илтимос қилиши керак. Кўп ҳолларда дилозор ё ўзи қилган жиноятни рад қилади, ёки тафсилотлари эсимдан чиқиб кетган, деб айтади. Бошқа ҳолатда эса суҳбатдан кейин хотиралар тушунарли ва аниқ бўлмаслиги мумкин. Жиноят жабрдийдаси хотира билан яшаши мумкин, бундай ҳолда у видеоёзувдаги сингари аниқлик билан ҳамма нарсани эслашга ҳаракат қилмайди. Воқеаларнинг бундай ривожи бизни икки саволга олиб келади: «Нима учун имкон қадар кўпроқ эслаш муҳим?» ва «Нима учун хотираларни таҳлил қилиш керак, ҳатто хотиралар аниқ бўмаса ҳам?»
Жавоб оддий: жумладан,
• Биз Худодан қандай узоқлашамиз ва Унингсиз қайси йўлларни танлаймиз.
• Нима учун биз Худога ишонмасликка қарор қилганимизни тушунишимизга улар ёрдам беради.
Ўтмиш бизнинг Худога итоатсизлигимизни оқламайди, аммо нима учун Унга ишониш қийинлигига қарор қилганимизни тушунтириб беради. Хотиралар Худога қаршилигимиз ва Унинг олдида итоат этиб, тавба қилишимиз учун қилишимиз керак бўлган ишлар ҳажми тўғрисидаги ҳақиқатни бизга очади.
«УНУТИШ» ФЕНОМЕНИ ХУДОГА, ИНСОН ҲАЁТИГА ВА ЎЗИМИЗГА НИСБАТАН НИМА ИШОНЧЛИЛИГИНИ РАД ҚИЛИШИМИЗГА ВА ЭСЛАМАСЛИГИМИЗГА ЁРДАМ БЕРАДИ
Муқаддас Китобда ҳақиқатга биз ёлғон билан босим ўтказишимиз ҳақида аниқ айтилади (қаранг: Рим. 1:18). Кўпчилик психологларнинг айтишича, босим ўтказиш — сиқиб чиқаришдан фарқ қилади. Агар сиқиб чиқариш — онгсиз равишда қилинган унутиш ҳаракати бўлса, босим ўтказиш — шахс ўзини безовта қилаётган ҳодисалардан юз ўгиришга онгли уринишидир. Масалан, катта дамланган коптокни сув остига тушириб, унинг устига ўтириб, сув остида ушлаб турсак, бу босим ўтказишга ўхшайди. Муқаддас Китобда бу жараённинг ғаразли характери очилади. Шу сингари, босим ўтказишнинг ёндош натижаси бўлиб, Яратганга таъзим қилиш ўрнига махлуққа сажда қилиш ҳисобланади (қаранг: Рим. 1:18–23). Павлуснинг фикрига кўра, бу сингари ахлоқсизлик даҳшатли кўринишларни ва фожиали оқибатларни келтириб чиқаради.
Бундай оқибатлардан бири ахлоқий сўқирликка олиб келадиган юракнинг тош бўлишидир. Агар биз босим ўтказиш билан шуғуллансак, биз сўқир бўлиб қоламиз ва алданамиз. Ҳақиқатни қабул қилишни атайлаб рад этиш ҳақиқатни англашга лаёқатсизликдан келиб чиқади. Фрейд ва бошқа олимлар айнан шу ҳодисани сиқиб чиқариш деб айтмаганми? Агар шундай бўлса, ундай ҳолда яна бир муҳим аломатни эслаш керак бўлади — сиқиб чиқариш ҳақиқатни қабул қилишни атайлаб рад қилиш ҳисобланади, вақти келиб ҳақиқатни бузилган ҳолатда қабул қилиш ўсиб бориши мумкин, бунинг оқибатида одам хом хаёл ҳукмронлиги остида қолади.
Муқаддас Китобда пассив қилиб чиқариш тўғрисида ҳеч нарса айтилмаган — унда унутишга табиий мойиллигимиз тўғрисида айтилади. Бошқача айтганда, унда гап оддий унутиш ҳақида, яъни ниманидир эслашга муваффақиятсиз уриниш тўғрисида кетмайди, балки ҳақиқатни булғайдиган нарсаларни қабул қилиш учун ҳақиқатни атайлаб рад қилиш мақсади тўғрисида сўз кетади. Менинг назаримда,
Менга кўпинча шундай савол берадилар: «Сиз айтмоқчисизки, жинсий алоқадан азият чеккан беш ёшли жабрдийда фосиқ бўлиб, ҳақиқатга босим ўтказадими?» Жавоб жуда мураккаб бўлиб кетмаслиги ва уни енгил-елпи тескари талқин қилиб бўлмагани учун айтишни ниҳоятда истар эдим. Ҳаворий Павлус Римликларга мактубда жинсий алоқани суистеъмол қилиш ҳақида эмас, балки ҳар бир одамнинг қалби сўқир ва тошюрак бўлиб қолганда бошидан кечирадиган жараённи тасвирлайди. Бу беш ёшли болага нисбатан тўғрими? У гуноҳ қиляптими? Ўйлайманки, менинг болаларим бу ёшда гуноҳ қилганлар. Инсон туғилишидан гуноҳ қилишга мойил, агар ҳатто гуноҳ оддий ва соддагина бўлса ҳам. Инсон ҳаёти учун гуноҳнинг муҳимлигини нима белгилайди? Гарчи бу мураккаб мавзу бўлса ҳам, менимча, ҳаётимизни белгиловчи воқеалар тубан оламнинг мудҳиш воқеаларидан ўзимизни ҳимоя қилишимиз учун ва Адан боғида бир гўша яратишимиз учун гуноҳ танасини шакллантиради. Бизга шундай туюладики, биз Адан боғидаги ўша гўшада ҳаётни хурсанд бўлиб кечирамиз.
Шунинг учун, менингча, ҳар қандай ёшда хотираларни тўсиб қўйиш жараёни — саросимага солиш, ваҳима, уят ва қайғу орқали изидан чиқарилган. Соддароқ қилиб айтганда, хотираларни тўсиб қўйишни фақат дард-алам билан изоҳлаш мумкин эмас. Аслида, гап кимнингдир оламини бузиш тўғрисида кетмоқда: тартиб ўрнига — бўшлиқ, муносабатлар сотқинлик билан булғанган, шодлик ва бахт-саодат умидсизлик билан йўқ қилинган. Беш ёшли бола бу борада ҳисоб бера олмайди, унинг реал воқеадан узоқлашиб кетиши муқаррар, табиий ва
Хулоса қилиб шуни айтмоқчиманки, менимча, реалликни бузиб кўрсатишда босим ўтказиш кучайиб бориши мумкин. Бундай бузиб кўрсатиш зўравонлик ёки шилқимлик лавҳалари ҳақидаги ҳар қандай хотирани тамомила тўсиб қўйишга олиб келади. Агар шундай бўлса, биз хотираларни тиклашимиз керак эмас, балки аниқроғи, қачон биз бутпараст бўлиб қолганимизни — Худога эмас, нимагадир ишониб қолаётганимизни аниқлаштиришимиз керак. Маълум вазиятда унутилган деб ҳисобланган хотиралар жинсий алоқа қилиш учун хиралик ва ёки зўравонлик ҳодисасига қайтади.Лекин буларнинг қайтиши юз берган ҳодисанинг исботи ҳам эмас, шахснинг ўзгариши учун асос ҳам эмас. Аниқроқ қилиб айтганда, тикланган хотиралар — бизнинг бутпарастлигимиз нима билан озиқланишини, Худога ва одамларга нисбатан ҳаётимиз қандайлигини кўришимизга ёрдам берадиган маълумотлардир.
НОАНИҚ ВА ОДДИЙГИНА ЁЛҒОН ХОТИРАЛАР ҲАҚИҚАТ ЎРНИДА ҚАБУЛ ҚИЛИНИШИ МУМКИН. БУ ЖАРАЁНДА ОБРЎЛИ ОДАМНИНГ РОЛИ
Айрим тадқиқотчилар ва «тасодифий» одамларнинг маълумотларига кўра, ёлғон хотиралар аниқ деталлар, ҳар хил тахминлар ва фантазиялар билан алмашади, шунинг учун уларни ҳақиқат ўрнида қабул қилиш мумкин. Муқаддас Битиклардан шуни биламизки, одамнинг қалбини тушуниш жуда мураккаб ва биз ёлғонга тез бериламиз. Энг самимий ва яхши ниятлар билан биз ўзимизни ўзимиз алдашга қобилиятлимиз. Фақат ҳақиқатга босим ўтказиб, ёлғонга ўзини бағишлайдиганларгина эмас, имонлилар ҳам шундай қиладилар.
Ҳозирги пайтда ёлғоннинг манбаи сифатида — реал воқеани онгсиз равишда бузиб кўрсатиш эмас, балки ҳақиқатни қўрқитадиган, ёлғон-яшиқ билан тўлдирилган яхши ниятлар — инсон хотираси ўрганилмоқда. Ота-оналар тез-тез оғир жиноятларда жинсий алоқани айблайдилар. Кимки, қачонлардир мен жинсий зўравонликка дучор бўлганман, деб айтса, у ноҳақ. Кимки, мен ёлғондан айбланганман, деса билингки, у алдаяпти. Аммо ёлғон хотиралар кўп ҳолларда ёлғон гапирадиган ота-оналарда ёки қасоскор жабрдийдаларда пайдо бўлиб қолмайди, балки ёлғон хотиралар одатда қуйидаги ҳолларда пайдо бўлади:
• Психотерапевтнинг тахминича, мижознинг эътирофи ёки уйқуси шуни исботлайдики, ўтмишда у жинсий зўравонликка ё шилқим одамга дучор бўлган. Психотерапевт ишонч билан жинсий суистеъмолликка йўл қўйилганини ва бу воқеа унинг онгидан сиқиб чиқарилганини тасдиқлайди.
• мижоз писихотерапевтнинг билимдон мутахассис эканини, нима тўғри, нима нотўғри эканини у билишига суяниб, ўз қўрқувини ва ички курашларини тушунтирмоқчи бўлиб ҳамда сиқиб чиқарилган хотираларини тиклаш учун психотерапияга мурожаат қилади.
• психотерапевт гипноз, бошқариш асосида оптик асбоб билан кўриш, гипноз билан ёшни қайтариш, ёлғон тушларни таҳлил қилиш усулларини қўллайди, мижознинг хотираларидан парчалар, унинг фантазияси, тахминлари ва тушлари орқали воқеани тикламоқчи бўлади, бу воқеалар мижозга тўғри бўлиб туюлади, мижоз ўзи билан ўзи олиб бораётган курашини тушунтирмоқчи бўлади, мижоз ўз гуноҳига нисбатан лоқайдлиги учун масъулиятдан халос бўлади.
Юқорида тасвирланган нуқтаи назарнинг ҳаммаси ёки ҳеч бўлмаганда бир қисми иштирок этганда, менимча, ёлғон хотиралар пайдо бўлиши эҳтимоли юқори бўлади. Мен бир нарсага қаттиқ ишонаман (гарчи инсонга ҳамма нарса мумкин бўлса ҳам): ёлғон хотира Опри Уинфрининг жинсий алоқани суистеъмол қилиш ҳақидаги ток шоусини томоша қилиш пайтида пайдо бўлиши мумкин. Кутилмаганда ва бирданига қайтган хотиралар кундалик ҳаётда вайрон қилувчи терапевтик жараён натижасида тикланган хотира сингари «монтаж қилинган» бўлади.
Аммо кўпчилик ҳолатларда ёлғон хотиралар жаҳли тез психотерапевтнинг мудҳиш ниятлари оқибатида келиб чиқмайди. Агар шундай бўлганда эди, бундай воқеаларни тушунтириш осон кечган бўларди ва охир оқибатда судда ажрим қилинган бўларди. Ачинарли, аммо бу сингари ҳодисалар самимий ота-оналар, ишонувчан мижозлар ва ҳатто балога гирифтор қиладиган гирдобни қоралайдиган мутахассислар билан юз беради. Бу соҳа хотираларни тиклашда Муқаддас Китоб принципларини аниқлаш ва татбиқ қилишдан олдин, машаққатли меҳнат билан ўрганишни талаб қилади.
АҚЛЛИ ҚАДАМ — ҲОЗИРГИ ПАЙТДА СИЗНИНГ КИМ ЭКАНИНГИЗГА ДИҚҚАТНИ ҚАРАТИШДИР
Мен зўравонликни бошидан кечирганини ҳеч қачон унутмаганларга, юз берган воқеалардан орттирган тажрибаларингизга диққат қаратинглар, деб даъват қиламан; шунингдек, бошқа хотираларни тиклаш билан ёки деталларни аниқлаш билан эмас, балки бу тажрибаларингиз хулқ-атворнинг ҳимоя моделида намоён бўлганига — онг остининг зарба берадиган фаолиятига — Худога муносабатингизга ҳам диққат қаратинглар, деб айтаман.
Мен бошдан кечирилган зўравонлик ҳақида қисман хотираларигина қолган одамлар билан ишлаганимда, уларга, ўша воқеаларга алоқадор одамлардан сўраб-суриштиринглар, деб маслаҳат бераман, чунки ўша одамларнинг маълумотлари хотираларнинг бўш жойларини тўлдириши мумкин. Жиноят содир бўлган жойга тез-тез ташриф буюрганларидан кейин, хотирада қўшимча деталлар ёлқинланиб чиқади. Мижозлар ўзлари эслаганларини қоғозга туширганларида, уларнинг хотиралари парчалари структураси аниқ бўлади, гарчи бу лаҳзаларда мижозлар ўз хотираларини «безаш»ни бошламасликларидан тийиб туриш ниҳоятда муҳим бўлса ҳам. Хотираларга асосланган мантиқий хулосаларни мен ва мижозим хотираларни ва мавҳум тахминларни фарқлагунимизча қилиш мумкин («Эсимда бор, мен ваннахонада эдим, шунинг учун кечқурун юз берган бўлса керак, мен одатда кечқурунлари ванна қабул қиламан»). Дилозорнинг хулосаларига нисбатан ниҳоятда эҳтиёткорлик билан муносабатда бўлиш лозим, жумладан, унинг хулосаларига асосланиб айбловни қўйиш мумкин эмас («Жиноятчи менинг отам бўлгани муқаррар, чунки уйда ёлғиз эркак у эди»).
Қуйидагича савол бериш муҳимдир: «Хотирлаш истагидан мени нима қайтариб туради?»Жабрдийда уч-тўрт ёшли бўлганда воқеалар юз берган бўлса, воқеалар ҳақидаги хотиралар ҳар доим чалкаш ва тугамаган бўлади — бу боланинг мияси ривожи даражаси билан изоҳланади. Уч ёшгача даврдаги хотиралар ҳар доим шубҳа уйғотади, ўша хотиралар биронта одам томонидан тасдиқланмагунча, уларга шубҳа билан қараш керак бўлади. Аммо катта ёшдаги боланинг хотиралари яширин бўлади, чунки унинг хотиралари қаттиқ дисстресс манбаи ҳисобланади. Улар кўп сабабларга кўра унутилиши мумкин, бироқ ҳар доим онгли равишда сўраш керак:
Текшириб кўр мени, эй Худо, юрагимни бил, Синаб кўр мени, ташвишларимни бил. Билгин-чи, менинг бирон қабиҳлигим бормикан? Мени абадий йўлдан етаклаб боргин.
Кимдир, мен жинсий алоқа қилиш учун шилқимликка ёки зўравонликка дучор бўлган бўлсам керак, деб тахмин қилса, мен вазиятдан чиқиб кетиш учун маслаҳат бераман:
Мени бошдан ўтган зўравонлик бир куни унутилиши мумкин, деб ишонтиришда давом этяптилар. Аммо одатда муҳим аломатлар шуни кўрсатадики, инсон узоқ вақт реал ҳодисадан яшириниб юради. Ҳақиқатга босим ўтказилиши катта энергияни талаб қилади. Танлаб қилинадиган унутиш аломатлари доимий ва бузувчи характер касб этади. Афсуски, аломатлардан биронтаси, уларнинг жами танлаб олинган амнезиянинг [14] имкониятларини таҳлил қилиш имконини берадиган рентген нурлари бўлиб хизмат қила олмайди. Албатта, мен Худо билан қандай муносабат бўлишим, атрофдагиларни севишим ёки севмаслигим тўғрисидаги қарор — хотираларга босим ўтказилиши мумкин деган реал ҳақиқат ёки гумонга қарама-қарши қалбим очадиган асосий белгилардир.
Агар шифоланишга калитни тавба-тазарруда кўрсак (кимнингдир ёки ниманингдир олдида сажда қилишдан воз кечганимизда, Худони ва Унинг баракасини билиш ҳамда шарафлашга интилишимизда), ҳозирги ҳақиқатни шакллантиришда ўтмиш муҳим рол ўйнашини рад қилмасдан, хотиралар ортидан келадиган вайронагарчиликлардан ҳимоя қилинган бўламиз. Психологик маслаҳатнинг моҳияти — ўзимизга қайтиш эмас, аксинча, бутпарастлик эканини кўрсак, бошимиздан ўтган зўравонлик билан гуноҳимизни оқлашимиз қийин бўлади.
Бу эса бизни учинчи саволга олиб келади: «Шахсий ўзгаришлар қандай шароитда юз беради?» Ёки янада аниқроғи: «Инсонга психологик маслаҳат ёрдам берадими ёки зарар берадими?»
Ёлғон хотиралар тўғрисидаги баҳслар натижасида кўндаланг турадиган масалалар биз психотерапия ёки психологик маслаҳат деб атайдиган нарсаларнинг моҳиятини очади. Психотерапия бошқа ҳар қандай ҳақиқий ва меҳрибонларча мулоқотдан нимаси билан фарқ қилади? Психотерапевт шифолаш жараёни учун ниҳоятда муҳим аҳамиятга эга бўлган бирон нарса қиладими ёки ҳеч ким қила олмайдиган бирон нарса қиладими? Табиийки, стоматологдан бошқа ҳеч ким касал тишни теша олмайди. Фақат кўприк бўйича инженер осма кўприкнинг лойиҳасини чизиши мумкин. Аммо инсон психикасига нисбатан бундай гаплар ишончлими? Айрим психологик муаммолар — масалан, депрессия — юз берганда, бу сингари муаммоларни ҳал қилиш тажрибаси бор одам билан маслаҳат қилиш энг ақлли иш бўларди. Лекин одам депрессия ҳолатида маслаҳат берадиган психологга бориши керакми? Ваҳимали ҳужумдан азоб чекаётганлар ёки эри (хотини) билан жинсий алоқа қилаётганда нафратланадиганлар-чи?
Бу саволларга оддий жавоб йўқ, бир неча жумлада бу саволларни тўлиқ ёритиш мумкин эмас. Кўпинча ваҳимали ҳужумлар ёки жинсий алоқадан нафратланиш билан боғлиқ муаммоларни муҳокама қилишда тажрибаси борлар — одамларга маслаҳат берадиган психологлардир. Ўз ҳаётидаги муаммоларга сезиларли таъсир кўрсатиш билан курашадиган одам ўз ҳаётининг маълум қисмида бу муаммоларни ҳал қилишни атрофдагиларга таклиф қилувчилар билан маслаҳатлашса, хато бўлмайди. Лекин бу муаммоларнинг мавжудлиги мазмунини одамлар билан муҳокама қилиш ҳуқуқига ким сазовор бўлди? Менинг фикримча, профессионал таълим бу ўринда ҳал қилувчи омил эмас, гарчи ўзим ҳам маслаҳат психологияси олий мактабида сабоқ берсам ҳам. Агар одам доимо мавжудлик асослари тўғрисида ўқиса ва мулоҳаза юритса, ўз қарашларини ёритиб борса, у ҳаёт оқимини белгилайдиган нарсалар тўғрисида гапириши мумкин.
Менимча, психотерапия — Муқаддас Китобда очиқ-ойдин кўриниб турган Худонинг хоҳиш-иродаси асосида инсон ҳаёти тўғрисида жиддий гапиришни ва ўйлашни рад қиладиган бизнинг жамиятга ён беришдир. Худонинг тимсолини олиб юрувчилар сифатида бизнинг фазилатимиз тўғрисида ва гуноҳкорлар сифатида бизнинг иллатимиз тўғрисида ҳақиқий баҳсни ўз ичига оладиган ҳаёт ҳақидаги жиддий суҳбатимиз психологик маслаҳатнинг асоси бўлиши керак. Афсуски, инсон фазилатини айнан таъкидлаш ва унинг иллатини фош қилиш масиҳийлик ҳамжамиятида кам учрайди. Қолаверса, психологик маслаҳат бериш — ниҳоятда тўғрилик билан борлиқни кўриш учун имкониятдир.
Психотерапия, ўз моҳиятига кўра, тўғри эмас ва албатта бузғунчиликка олиб боради, деган фикр мавжуд. Бу адолатданми? Агар психотерапия инсоннинг фазилатини ва унинг гуноҳини эътиборга олса, табиийки тўғри эмас. Аммо агарда инсоннинг шахсий томонларидан бирини психотерапия ерга урса, ёки рад қилса, психотерапиянинг акцентлари аралашиб кетади ва оқибати ҳалокатли бўлади.
Менимча, агар биз атрофдагилар билан муносабатларни қўллаб-қувватлайдиган самимий ва содиқ одамлар бўлиб қолсак, ана шундагина жиддий шахсий ўзгаришлар юз беради. Гарчи жамоат бизга баъзан панд берса, бизга зарар келтирса, ҳар доим ҳам Масиҳнинг Келини бўлишдай юксак унвонга сазовор бўла олмаймиз, у шундай ҳамжамиятки, унда бошқа имонлилар билан горизонтал алоқа, Худо билан вертикал (ибодат орқали) алоқа акс этади. Суҳбат ва ибодатнинг бирикуви Худони билишга чанқоқликни озиқлантиради, Худо ҳақидаги ёлғон тасаввурларни бузиб ташлайди, хизмат ва сажда қилиш учун шароит яратади. Шунинг учун мен психологик маслаҳатни ғамгинлик билан ён бериш деб биламан. Бу шахсий ўзгаришларни келтириб чиқарадиган ҳамжамиятда бўлиши мумкин, бу маслаҳат ҳаммаси тенг ва эркин одамларнинг одат бўлиб қолган кундалик мулоқоти шароитида мавжуд.
Бундай ҳолда бу китоб билан қандай ишлаш мумкин? Умид қиламанки, Худонинг Каломини жиддий ўрганаётган одам менинг китобимни ўқиб чиқади, аммо китобдаги баҳс учун суҳбатдош мавжуд. Улар ҳар доим бир-бирлари билан келиша олмасдан, бошқаларникидан фарқ қиладиган фикрни эркин ифодалаб, бир-бирларига ғамхўрлик кўрсатиб ва бир-бирларининг тақдири учун қизиқиб қолиб, мулоқот олиб боришлари керак. Психотерапевт билан, Муқаддас Китобни ўрганадиган кичик гуруҳ билан, хотин (эр) билан ёки яхши дўст билан баҳсга киришиш мумкин, аммо олдин қуйидаги саволларга жавоб бериш керак бўлади:
• Менинг суҳбатдошим, менинг асосий муаммом сиқиб чиқарилган хотирам ёки норасо туйғуларим, жинсий алоқани суистеъмол қилиш (ёки зўравонликнинг бошқа кўринишлари)ни бошдан кечиришим оқибатида туғилган, деб ҳисоблайдими? Агар шундай бўлса, хотирани тиклаш заруратини, ўтмиш билан дуч келишни, шунингдек, ўзини эркин, расо шахс деб ҳис қилиш истагини бошдан кечиради. Бу интилишларнинг натижаси кўпинча шахсий ўзгаришлар учун зарур бўлган икки компонент — имон ва тавбадан аста-секин чекиниш бўлади. Шифоланиш ҳақида Муқаддас Китоб таълимоти «Ўзингни яралама, истаганингни қил, ҳаётингга бировнинг аралашувига йўл қўйма», деган гапни билдириш учун қайтадан фаҳмланган бўлиши мумкин. Бу психологияда Хушхабардан ўзини ўзи анъанавий шифолашга қийин сезиладиган кетиш бўлади.
• Бундай ҳолатда кучли эмоцияларни чақирадиган хотиралар ҳақиқат ҳисобланиши кераклиги тўғрисида фикр мавжуд бўлгани сабабли, хотираларни тиклаш учун гипноз, бошқариладиган визуализация, ёшни гипноз йўли билан қайтариш каби усулларни ишга соладиларми? Агар шундай бўлса, иш унинг асосий муаммоси нотўғри талқин қилинганида эмас, балки шахсий ўзгаришлар жараёни асло тавба-тазарру билан боғланмаганидадир. Бу ёлғон хотираларни яратиш учун яхши асосдир. Мен сизларга масаланинг моҳияти сиқиб чиқарилган хотираларга олиб борадиган «диссоциатив усуллар»ни [15] тажриба қилмаслигингизни тавсия қиламан.
• Жинсий алоқани суистеъмол қилишдан жабр кўрганлардан, дилозор билан ҳар қандай алоқани узиш керак, деб талаб қилиниши менинг ҳамжамиятимда борми? Бизга зарар келтирганлар билан, ҳатто оила аъзоларимиз бўлса ҳам, муносабатларни узишни, гуноҳга қарши туриш талабини Муқаддас Китобнинг бирон жойида учратмаймиз. Муқаддас Китобда айтиладики, ўзини Худонинг амрларига мувофиқ яшаётгандай қилиб ёлғондакам кўрсатадию аммо ҳаёти ёвузликка тўла, айни пайтда, майли, англамаса ҳам? гуноҳ йўлида турган одамлардан айрилиш керак. Аммо кўплаб жинсий алоқа жарбдийдалари ўзларининг дилларига озор етказганларга қарши туришга қарор қилдилар, агар бундан ҳеч нарса чиқмаган бўлса — масалан, оила аъзолари билан — уларнинг ўзлари билан алоқани узганлар. Бундай қарор оилани фожиали равишда вайрон қилади ва айблов зиддиятидан жимгина кетиш асосида ўсиб бораётган сабаб бўлади. Яхши ёрдамчи — дўст ёки психотерапевт — юксак вазифаларни ва жасоратга тўла севгининг ажойиб кучини эътиборга олишга ҳаракат қилади.
Агар сиз суҳбатдош танлаганингизда унинг муаммони кўра олишини — унинг тахминлари шифолаш жараёни учун зарур бўлиши мумкинлигини, Худога ва инсонларга севгингиз асосида шахсий ўзгаришларингизга унинг интилишлари астойдил ёрдам беришини эътиборга олсангиз, ақлли иш қилган бўласиз. Бу мўлжаллар иблиснинг тузоғини фарқлаш қобилиятимизни кучайтириши керак. Иблис эса бизни ё ўтмишдаги зўравонликни рад қилиш билан, ёки ўша зўравонликка катта аҳамият бериш билан бизни асир қилишга уринади. Агар биз унинг изларини кўрсак, ўша изларнинг эҳтимол тутилган ноаниқлиги бизни иблиснинг тузоқларидан қочишга ундайди ва бизга қийин бўлади, аммо Худони астойдил излашни давом эттира оламиз.
I ҚИСМ
ЖИНСИЙ АЛОҚАНИ СУИСТЕЪМОЛ ҚИЛИШНИНГ РУҲАН ЎСИБ БОРИШИ
1-БОБ
УРУШНИНГ МУҚАРРАРЛИГИ: ЖАНГГА КИРИШИШ
Баъзан менга шундай туюлади: дунёдаги ҳар бир одам — у эркак кишими ёки аёлми, ёшми ё қарими — ҳаётида ҳеч бўлмаса бир марта бузуқ жинсий алоқага дучор бўлган. Шубҳа йўқки, менинг ишимнинг характери ҳам мен учун истиқболни, эҳтимол, ниҳоятда қаттиқ бузиб кўрсатади. Мен психотерапевт ва маслаҳат оладиган психологларнинг устози сифатида сон-саноқсиз одамларнинг ҳаётида иштирок этаман: улар — сизнинг қўшнингиз, болаларингизнинг якшанба мактабидаги ўқитувчиси, чўпонингиз, врачингиз — эшитиш қанчалик аламли бўлмасин — сизнинг эрингиз ёки хотинингиз. Улардан жуда кўпчилиги учун ахлоқий бузилиш ҳақидаги хотира қайталанадиган тиш оғриғига ўхшаган бўлиб қолди. Бу ҳолат шунчалик одатдаги ҳолга айландики, уни одамлар асло пайқамайдилар, чунки у ҳиссиётни ўлдиради, ҳаётнинг қолоқлигини тўғрилаш қобилиятига таъсир эта олмайди. Кўп ҳолларда сиз, мана шу одам қачонлардир жинсий зўравонликка дучор бўлган, деб асло шубҳаланмайсиз. Тўғридан-тўғри саволга жавоб беришда уларнинг кўпчилиги аллақачонлар юз берган ҳақоратни эслай олмайдилар, бошқалари уялиб тан олмасдан, ёлғон гапирадилар, улар шундай жиноятнинг — жиноятчидан кўра ҳам улар ўзларини нафратга лойиқ ва рад қилинган одам деб ҳис қилинадиган жиноятнинг қурбони бўлганлар.
Вояга етмаганларни йўлдан оздириш — қийин мавзу. Бу мавзу, бошқа кўплаб мавзулардан фарқли равишда, уни юқори кўтарган одамда ҳам, унинг суҳбатдошида ҳам даҳшатли уят ҳиссини пайдо қилади. Кўпгина психологик гуруҳларда кимдир, жинсий зўравонликка дучор бўлганман, деб тан олиши мумкин. Бундай пайтда у шундай ҳолатни бошдан кечираётган, аммо ички зиддиятини қаттиқ сир тутаётган одам сингари, қўрқув ва ғазаб билан яшинқайтаргичга ўхшаб қолади. Ахлоқий бузилишни бошидан кечирган одам учун ўз ўтмишини рад қилиш, ахлоқий бузилиш ҳақидаги хотираларни сиқиб чиқариш, дард- аламни ва ўтмиш билан боғлиқ ички зиддиятни ўчиришга уриниш осон.
Хаёлимга жинсий алоқа жинояти ҳақидаги хотираси эзиб ташлаган ёшгина аёлнинг қайғули сўзлари келди, бу жиноятни отаси қилган экан. Аёл чўпонга шундай деган эди: «Ҳақиқат билан иш кўргандан кўра, яхшиси, ўлиб кета қолай. Хотираларим чин, деб тан олсам, қувғинга дучор бўламан, ота-онам, оилам ва жамоатим мендан юз ўгирадилар. Агар ёлғон билан яшайверсам, худди ҳаммаси жойида бўлиб кўринаману ичимдан эзиламан, мен манқурт эканимни биламан».
Унга танлов аниқ эди: ёлғон гапиравер ва аста-секин ўлиб кетавер, ёки тўғрисини айт, сени қатл қиладилар. Бу фожиали жарангла йди, аммо ўша ёш аёл учун ҳақиқатни тан олиш унинг ҳаётдаги ягона умиди — ота-онаси ва яқинларининг қўллаб-қувватлашидан маҳрум бўлишни талаб қилди.
Бу аёлнинг бахтсизлиги — кам учрайдиган ҳодиса эмас. Булардан хулоса чиқариб айтиш мумкинки, одам ахлоқий бузилишни бошдан кечирганда (аёлми, эркакми — бу муҳим эмас), ўз ўтмишининг ваҳимасига қайтади, бу эса унга жуда қимматга тушади. Бу вазият менга болалигида билагини синдириб олган бир танишимнинг воқеасини эслатади. Ота-онасининг бепарволиги туфайли синиқ яхшилаб даволанмади ва суяклар қийшиқ ўсди. Агар у билагини букмаса, қўл ўз ишини яхши бажараверди. Унинг қўллари битиб кетди, аммо баъзи спорт турлари билан шуғуллана олмасди, масалан, қўлида ракетка ушлай олмасди. У яхши ҳаёт кечиряпти, аммо ота-онасининг бепарволиги бир умрга у билан бирга қолди. Агар у билагининг тўлиқ ишлашини тиклайдиган бўлса, яна суякларини синдириши ва суякларнинг ўсиш жараёнига бардош бериши керак, бу эса унинг оиласига оғир юк бўлиб тушади.
Ўтмишга қайтиш жараёни ҳаётни, энг камида, ҳаёт остида ниқобланган мавжудликни издан чиқаради. Гарчи қуруқ, қиёфасиз одам билан ёки Муқаддас Китобни ўрганиш бўйича тўгаракнинг фанатик ва нотиқ раҳбари билан мулоқот жабрдийдага ёқимли бўлиш учун имкон берадиган сукут сақлаб осонгина рад қилиш ўрнига, у аёлни саросима, қўрқув, уят, ғазаб ва хаста шахсий ўзгаришлар кутади. Эр-хотинлик муносабатларини қайтадан қуришга тўғри келади — жинсий алоқа ҳаёти орқага сурилиши мумкин, рўза ва ибодат тугагандан кейин номаълум вақтга кўчирилиши мумкин. Яратувчи риштадан Ўз безакларини қайтадан тўқиши учун, яратилиш матоси ришта кетидан риштани ёйиши керак бўлади. Бу жараён ҳатто эр-хотинларнинг, дўстларнинг ва жамоат аъзоларининг ғамхўрларча ёрдамидаги идеал оламда ҳам қийиндир. Кўп ҳолларда ташқи кураш ниҳоятда қийин кечади, чунки атрофдагилар шуни орзу қиладилар: ёқимли аёл — ҳар жиҳатдан гўзал бўлиб қолаверсин, ишчан аёл — ўзини назорат қилишни йўқотмасин, беғам аёл эса дунёвий маишатда яшашда давом этсин. Жабрдийдаларнинг шахсий ўзгаришлари кутилмаган ва ёқимсиз бўлганда, айниқса, улар қай жиҳатдандир атрофдагиларнинг ҳам ўзгаришларини талаб қилганларида, уларга шубҳа ва ич қоралик билан — ҳар турли бидъатларни келтириб чиқарадиган туйғулар билан қарайдилар. Одатда, энг ёмон «бидъат» — ҳашаматли ҳаётга ўрганган одамлардан энг чуқур ўзгаришларни талаб қилиш бўлар экан.
Кимдир шифо топиш жараёни сокин хиёбонда сайр қилишни эслатишини орзу қилади. Аслида эса бу йўл ҳатто Худо Ўғлининг нурини ҳам зулматга буркайдиган, зим-зиё зулмат бўлиб туюладиган кимсасиз водийлар орқали ўтади. Жамики ўзгаришларнинг ваҳимаси шундан иборатки, бу ваҳима худди ўлимга олиб бораётгандай, шундан кейин тирилиш бўлмайдигандай таассурот қолдиради, шунинг учун ягона яққол кўринадиган умид — биз диндор роботлар бўлишимиз учун ўз истагимизни рад қилиб яшаш, Худонинг истагига ишонишдир. Мен бунга иблиснинг мистификациясига, баҳайбат ёлғонга қарагандай қарайман, гарчи бу тамомила тўғри, ҳақиқатга ўхшаб кўринса ҳам. Хўш, бундай ниҳоятда қаттиқ оғриқнинг энг охирига етиб боришни айтмаганимизда ҳам, қалбимизга заррача текканда кучаядиган оғриқни нима қилишимиз керак? «Яхшиси, тегманг» деб қайта-қайта гапирадиган овозлар сон-саноқсиз. Бу одамларнинг эҳтиёткорона мулоҳазакорлиги ва ҳаётий тажрибаси ўзининг лентасимон ҳаракатини кўрсатади, бу ҳаракат юрак уришини ва қалбнинг жонли титрашини пасайтиради.
Қатъий тасалли топиш ва жонли хурсандчиликка интилишдан нима маъни бор? Жавоб оддий: Хушхабарга мувофиқ равишда яшаш учун. Курашга киришишнинг сабаби —
Дарвоқе, ҳаётнинг беҳудалигидан қониқмасликка қараганда, ички ўзгаришга бизнинг интилишимиз чуқурроқдир, бу эса ҳамма имонлиларни жалб қиладиган мақсад бўлиб, бизни ўзига жалб қилади. Ҳаворий Павлус уни ҳақиқат гултожи деб айтган эди (қаранг: 2 Тим.4:8). У ўзини Худога қурбон қилишга тайёр эди <қаранг: 2 Тим. 4:6> [16], уришга ва ғолиб бўлишга тайёр эди <қаранг: 1 Кор.9:24, 26>. Чунки Худога эришишга чанқоқлик мукофотга — Худога мақтовга сазовор бўлишини у билар эди. Худонинг бағрида бўлиш, Ундан мақтов эшитиш — хафагарчилик фикрларини сиқиб чиқаришга тасалли учун мукофот мана шудир.
Яралари билан — илгари йўлдан озишнинг қолдиқлари билан машғул бўлишга қарор қилган одам жасурликнинг кучайишини бошдан кечирмайди, янги ҳаёт остонасида бўладиган бир лаҳзалик руҳий кўтарилишни бошидан ўтказмайди: руҳдан тезда кишанларни ва занжирларни олиб ташлаш мумкин эмас. Ундай ҳолда бу ҳаракатнинг мақсадга интилиши сабаби қандай — Худонинг бағригами? Яна ўша жавоб
Фожиа шундаки, ўтмишда жинсий алоқани суистъемол қилишни бошдан кечирган ва ўз муаммолари билан машғул бўлишни мақсад қиладиган катта ёшли одам шафқатсиз курашга киришиш учун ички ва ташқи курашга тайёр бўлиши керак, шундай курашни масиҳийлар вақти-вақти билан бошқа масиҳийларга қарши олиб борадилар [17].
Ўзингизни ўзгартиришга умид боғлаб, жангга отланганингизда, ўзингизга нимада ҳисобот беришингиз керак? Қисқача айтганда, шуни ёдда тутиш керакки, бу урушда душманни билиш керак ва нима учун урушаётганингизни англашингиз керак. Бу урушдир. Ўзларига қилинган зўравонликнинг ҳақиқийлигини тан олганларида, жангга киришадилар.
Муаммо тан олинмагунга қадар, у ҳал қилиниши мумкин эмас. Сукутдаги муаммо сўз билан қуйидагича эътироф этилганда, асосий силжиш юз беради:
Мен бир мижозим билан бир йилдан кўпроқ иш олиб бордим. Бу мижозим жабрни бошидан кечирганлар учун психологик гуруҳ машғулотларига қатнади. Гарчи бизнинг у билан олиб борадиган ҳамма ишимиз жинсий зўравонликнинг психологик оқибатларига қаратилган бўлса ҳам, у бу машғулотни истамасди. У охири тан олди: унинг гуруҳ ишида иштирок этишининг ягона сабаби — жинсий зўравонликка дучор бўлганига кўникиши жуда қийин бўлган эди. Ўтган йили бизнинг суҳбатимиз асосан ўша муаммога алоқадор бўлганига, юз берган воқеалар тўғрисида унда аниқ хотиралар хотиралар сақланиб қолганига қарамай, у ўз ўтмишини тан олишдан тамомила бош тортди.
Яхши бир дўстим билан ўртамизда баҳс чиқмагунга қадар, мен ҳар доим жабрдийдаларнинг далилларни тан олишни истамасликларидан ҳайрон бўлардим. Мен ўшанда жинсий зўравонликка дучор бўлган одамлар билан бир йилдан кўпроқ ишлаб қўйган ва бу мавзуда семинар олиб борар эдим. Машғулотлардан бирида мендан, сиз ҳам жинсий зўравонликка дучор бўлганмисиз, деб сўрадилар. Мен иккиланмай «йўқ» деб жавоб бердим. Менинг ҳамма насиҳатларимни эшитган бир дўст менга яна ўша саволни берди, мен унга яна ўза жавобни бердим. У ўша зоҳоти, сиз жинсий алоқага ўхшаш ҳолатга тушиб қолдим деб ҳис қилиб, ўзингизни ноқулай, хижолатли, ерга урилгандай ҳис қилганмисиз, деб бошқа томондан киришга уринди. Бу савол мени ҳайратга солди ва «Ҳа, албатта», деб жавоб бердим. У мендан эжикилаб сўрай бошлади. Мен бирдан ўсмирлар лагеридаги мажбурий онанизмни, бойскауатлар ташкилотида мен рад қилган гомосексуаллар «тиқилиш»ини, спорт лагерида ўзим бошимдан ўтказган жинсий ҳақоратни эслаб қолдим. Ўша дўст ачиниш билан ва тушунмагандай менга қараб, сўради: «Наҳотки булар сиз таъриф бераётган жинсий алоқани суистеъмол қилишга кирмаса?!» Мен соқов бўлиб қолдим. Мен бу лавҳаларни тамомила унутиш учун эмас, балки навбатдаги саволларга эшикларни очиб берадиган сўзларни хаёлларига келтирмаслик учун ҳеч қачон имкон бермадим.
Яқинда менинг қабулимга бир аёл келди — унинг ягона мақсади — у қачонлардир жинсий зўравонликка дучор бўлганми, йўқми — шуни билиш экан. Бу аёл танишлари орасида билимли, ақлли, ишбилармон, асло енгилтак эмас, балки жиддий аёл экан. У нима учун ёрдам сўраб мурожаат қилганини уялиб-қимтиниб айтиб берди: ўн тўрт йил давомида уни ота-онаси яланғочлар пляжига олиб борган экан. Ҳар йили ёзда «кийинганлар» жамиятининг бир қисми вакиллари «яланғочлар гўзаллари» фестивалига таклиф қилинардилар. Томоша пайтида бу аёл бутун оқшом давомида турли кўринишда, кўпинча парнографик характерда, ўзини намойиш қилишга мажбур эди. Унинг руҳи ўлган. Пляжда, уйда ота-оналари нудизм (яланғочлар жамияти)га алоқадорлиги сабабли аёл қийналарди. Энг ёмони — аёл ўша йилда бир бўладиган байрамни кўргани кўзи йўқ эди. Чунки юзлаб одамлар сўлакларини оқизиб, унинг дуркун баданига суқланиб боқар эканлар, Мен яна ҳайратда қолдим. Бу аёл, мен жинсий зўравонликка дуч бўлмадимми, деб жиддий сўраяптими? Наҳотки хулоса икки юз фоиз аниқ бўлмаса?!
Отаси, амакилари, бобоси томонидан жинсий алоқа суистеъмоллигига дучор бўлган бошқа бир аёл бу хатти-ҳаракатлар унга зарар келтирганини тан олди, аммо жинояткорона эканини тавсифлашдан бош тортди. Отаси ва бобоси уни орал жинсий алоқа қилишга мажбурлаганлар эканлар. Бобоси бу аёлнинг олдида қип-яланғоч бўлар экан. Бу аёл чин дилдан айтди: «Агар менинг номусимга текканларида эди, жиноят, деб айтар эдим. Лекин кўпчилик эркаклар йиллар давомида қиладиган ишни улар ҳам қилдилар, шундай экан, нимага мен буни жиноят деб айтишим керак?»
Жинсий алоқани суистеъмол қилишга нисбатан чалкашликларни аниқлаш учун унинг аниқ таърифини билиш керак:
Жинсий алоқани суистеъмол қилиш — бола ёки ўсмир билан катта ёшли одам ўртасидаги ҳар қандай алоқа ёки ўзаро хатти-ҳаракатлар (кўз орқали, сўз орқали ёки психологик) дир, бунда номусга тегувчи одам ёки бошқа ҳар қандай одам жинсий қўзғатиш учун бола ёки ўсмирдан фойдаланади.
Жинсий алоқани суистеъмол қилиш вояга етмаган шахс томонидан амалга оширилиши мумкин, агар бу шахс жабрдийдадан каттароқ бўлса ёки йўлдан оздириладиган бола ёки ўсмир устидан ҳукмронликни ё назорат қилишни берадиган вазиятда бўлса. Жинсий алоқани суистеъмол қилиш биронтаси томонидан — биологик ёки юридик томондан жабрдийданинг қариндоши томонидан амалга оширилса, бу оила ичидаги жинсий алоқани суистеъмол қилиш бўлади.
Жинсий алоқани суистеъмол қилишнинг икки тури бор: жинсий боғланиш ва жинсий ўзаро ҳаракат.
Бир аёл мижозимнинг отаси шундай қилар экан: қиз ваннахонага киришидан олдин, у ерга парнографик журнал олиб кириб қўяркан. Қиз ювина бошлаганда, ота ваннахонага кириб, бу маҳсулотини олиб чиқаркан. Ота у ердан чиқаётиб, бир сония душнинг пардаси тирқишидан ёшгина қизининг қоматига назар ташларкан. Бу тасодифий эҳтиётсизлик эмас эди — умумий тенденция бошқа кўриш орқали тажовузкорлик билан ҳам тасдиқланган.
Бир ўсмир йигит ҳар куни уйига қайтаётиб, бугун ҳам ичувчи онамни диванда ярим яланғоч ёки қип-яланғоч ётган ҳолда кўрармиканман, дега хавотирликни бошидан кечираркан. Ҳар сафар у, онамга кўз қиримни ҳам ташламайман, деб қасам ичаркан. Аммо ўсмирликнинг қизиқишлари ва жинсий акс садо кўриш орқали қизиқтиришга олиб келди.
Ота-она ёки жинсий алоқа қўзғалишини бошидан кечирадиган ҳар қандай катта ёшдаги одам яланғоч болага қараб ёки унга жинсий алоқага қизиқтирадиган нарсаларни (порнография ёки эксгибиционизм [21] кўринишида) бериб, шубҳасиз, бу болани жабрдийда қилади.
Сўз орқали жинсий ўзаро ҳаракат маълум даражада жинсий алоқани суистеъмол қилиш бўлиши мумкин. Менинг бир яхши аёл танишим бир куни ўз отасининг одати ҳақида ҳикоя қилиб берди: ота унинг танасини ҳар куни тортинмасдан, худди унинг мактабдаги баҳолари тўғрисида сўз юритгандай, қизининг танасини муҳокама қилар экан. Ота ҳар куни худди битнинг изларини ахтаргандай, кўз қараши билан қизининг танасига тикилар экан. Ота қизининг юбкасини ўлчар, сочларини текширар, унинг ўғил бола дўстларига баҳо бериб, уларга танбеҳ қилар экан. Энг уятлиси — ота қизининг қадди-қоматини уларнинг олдида шарҳлар экан. Отанинг жирканч бир одати бор экан: қизини Ти-Ти деб айтаркан. Бу ном нимани англатишини ҳеч ким билмас, фақат қиз биларкан. Ота бу сўзни айтганда, қизининг кўкракларини назарда тутаркан. Бу сингари сўз орқали кўринишида ифодаланиши мумкин, тўғридан-тўғри йўлдан оздириш кўринишида қабул қилиниши ҳам мумкин. Бир аёл доимий равишда ерга уриш билан ўзида очиқ-ошкора эмоционал зўравонликни гавдалантирар экан. Аммо шуни унутмаслик керакки, бу зўравонлик ёшгина қизнинг жинсий алоқа меъёрларини бузади.
Сўз орқали жинсий алоқани суистеъмол қилиш имо-ишора орқали ҳам қилинар экан. Қиз эса ичидан ўзини ниҳоятда ноқулай ҳис қилганини шундай эслайди: Бобо ҳар сафар набирасини кўрганда, томоқ қириб, кўзини тикар, қизнинг эса бобоси олдида жуда ҳам нафрати қўзир экан. Ота-онаси эса буни катталарга ҳурматсизлик ва қиздаги ғайриоддийлик деб баҳолашар экан. Мен психотерапия курсини ўташ жараёнида, бобо қизни йўлдан оздиришга ҳаракат қилимадимикан, деб қизиқдим. Охири, қизнинг хотираси қалқиб чиқди: бобо ва қиз ёлғиз қолганларида, бобо шундай деб айтар экан: «Сен жудаям ширинсанки, еб қўйгим келади. Яқинроқ кел, азизам, лабларингдан бир татиб кўрай». Гарчи бир қадар беўхшов бўлса ҳам, у шунчаки айбсиз, тентак қария эдими? Ёки ахлоқсиз жинсий алоқадан лаззат олиш учун сўзлардан фойдаланадиган ниқобли йўлдан оздирувчи эдими? Бобо набираси билан ёлғиз қолганда, шунга ўхшаш айтган гапи — бошқаларга сездирмай айтган гапларидан биттасидир. Бошқа ҳолатларда бобонинг эркалатишларига оила аъзолари унчалик эътибор бермасдилар. Чунки унинг эркалатишлари узоқ вақтдан бери қучоқлаб ўпишларини бўяб-бежаб келар, жинсий алоқага ишора қилишда айбсизлиги учун етарли эди.
Жинсий алоқага киришишдан олдин юз берадиган сўз орқали жинсий ўзаро ҳаракат, одатда, осон билинади. Қиз бола отаси билан бирга ванна қабул қилишга таклиф этилиши, ёки акаси билан бирга подвалга тушиши, ё бўлмаса амакиси билан узоқ ўрмон сайрига чиқиши, агар бундай вазиятларда ҳам сўз орқали ифодаланмаган жинсий алоқага ишора қилинса ё илгари жинсий алоқани суистеъмол қилишга ўрин берилган бўлса — буларнинг ҳаммаси жинсий алоқа асосида янги жиноятлар эҳтимоллиги борлигининг аниқ белгиларидир.
Жинсий ўзаро ҳаракатнинг охирги кўриниши — психологик кўринишдир. [22] Шубҳасиз, кўриш орқали ва психологик жинсий ўзаро алоқа муносабатларида, шунингдек, сўз орқали ва психологик жинсий ўзаро ҳаракатларда мос келадиган соҳалар бор. Психологик жинсий ўзаро ҳаракат сўз орқали ёки кўриш воситалари орқали амалга оширилади (одатда униси ҳам, буниси ҳам), аммо янада ниқобланган коммуникатив фаолиятни кўзда тутади, бу фаолият катта ёшдаги ва бола муносабатларида асосий хулқ-атворнинг муносиб чегараларини ўпириб кетади. Масалан, она ота билан ўзларининг жинсий алоқа зиддиятлари масаласида маслаҳат билан ёки тасалли бериб ўсмир ўғлига мурожаат қилганда, ишонч ва қўшмачиликка даъват ўртасидаги чизиқни кесиб ўтади.
Қўшмачилик қилиш — ишқий можароларда воситачилик қилиш, икки жинсдаги одамларни бир-бирига қўшиб қўювчи сифатида фаолият кўрсатишдир. Қўшмачи ўз фойдаси учун бегона жинсий алоқа муносабатларида алоқа боғлашга эришади.Ўз қизини — умр йўлдоши, ўзининг жазмани қиладиган ота яширин равишда қизининг қалбини ўзига ром қилади.
Жинсий алоқани суистеъмол қилиш жараёнида келтирилган зарар аниқ юзага чиқмаслиги мумкин, қиз ҳам отанинг «эътибори»дан ўзини боши осмонда ҳис қилиши мумкин ва отанинг хатти-ҳаракатларини умрининг охиригача ўринли деб қаттиқ туриб олади. Аммо бу жинсий алоқани суистеъмол қилиш бўлган эди. Худди шу сингари, она ўз ўғли ҳақида гапириб, уни «эркагим», «дўстим», гўё эримдай дейди ва бу билан ўзининг ноёб жинсий алоқага боғлиқлигини ҳис қилиши учун ўзининг ҳақиқий эри билан рақобатга пойдевор қўяди. Бу билан она ўзи ва ўғли ўртасидаги табиий чегараларни бузади.
Ота-оналардан кимдир ёки васийлардан биронтаси ўзининг жинсий эҳтиёжларини ё энг катта яширин даражада катта ёшдагиларнинг жинсий индивидуаллиги билан юзага чиқадиган истакларини қондириш учун боладан фойдаланганда, ҳар сафар боланинг руҳи йўлдан озади.
Энг кучли даражаси: тана жинсий алоқаси (зўравонларча ёки зўравонлик қилмасдан); орал ёки анал жинсий алоқа (зўравонларча ёки зўравонлик қилмасдан).
Кучли даражаси: яланғоч тана билан алоқа қилиш, жумладан, қўл билан тегиш ёки вагинага ўтиш (зўравонларча ёки зўравонлик қилмасдан); яланғоч кўкракни силаш (зўравонларча ёки зўравонлик қилмасдан) ё жинсий фаолият ўрнини босадиган ҳар қандай шакл.
Бир оз кучлироқ даражаси: шаҳват билан ўпишиш (зўравонларча ёки зўравонлик қилмасдан) ёки кийим устидан думбага, сонга, болдирларга, тосга, кўкракка ёки жинсига қўл тегизиш.
Сўз орқали: жинсий алоқа учун очиқчасига шилқимлик; йўлдан оздирувчи илтимослар (очик бўлмаган шилқимлик) ёки ишора қилиш; жинсий алоқани тавсифлаш; жинсий алоқани юзага чиқарадиган сўз ва ифодаларни доимий равишда ишлатиш.
Кўриш орқали: порнографияни намойиш қилиш ёки унга жалб қилиш; жинсий алоқа ҳаракатларини, жинсий аъзоларни ва \ёки жинсий алоқани юзага чиқарадиган кийимлар (лифчик, труси, ички кийимлар, ич кўйлак)ни атайлаб намойиш қилиш;танага тикилиб қараш (кийимда ва кийимсиз бўлганда), ё йўлдан оздириш мақсадида кийимга диққат билан тикилиш.
Психологик: жинсий\жисмоний чекловларнинг бузилиши — менустрацияга, қовнинг ҳолатига, кийимга хиралик билан қизиқиш; клизмани сабабсиз қўллаш.
Жинсий\қариндошлик чекловларининг бузилиши — болалар жинсий алоқасига хиралик билан қизиқиш, болани умр йўлдошининг ўринбосарига (ишончли вакил, яқин дўст, ҳимоячи ёки маслаҳатчи) айлантириш.
Аслида йўлдан оздирувчи ҳар қандай одам бўлиб чиқиши мумкин. Булар — сизнинг отангиз, чўпонингиз, акангиз, етмиш ёшли қўшнингиз бўлиши мумкин. Кўпинча жабрдийдаларни йўлдан оздирувчилар шунчалик кўп бўладики, гўё йўлдан озган аёл айш-ишрат байрамига таклифнома тарқатиш билан банд бўлгандай. Кўп ҳолларда бир неча қариндошлари, қўшниси, йигит дўсти, ўқитувчиси, психотерапевт ва иш берувчи томонидан йўлдан оздирилган мижоз аёлни кўриш мумкин. [23]
Эркак ҳам, аёл ҳам йўлдан оздириши мумкин. Кўпинча қизларни ўсмирлар ёки катта ёшдаги эркаклар йўлдан оздирадилар. Аммо эркаклар ўғил болаларни, аёллар ўғил болаларни ва қизларни йўлдан оздирмайди, деб ўйлаш хато бўлар эди. [24]
Йўлдан оздирувчи бир неча ёш сиздан катта бўлиши мумкин, ёки сиз билан тенгдош бўлиши ҳам мумкин. Ўша одам ёки аёл сизнинг оилангизда катта ҳурматга сазовор бўлиши мумкин, ёки сизга ҳам, танишларингиздан биронтасига ҳам номаълум бўлиши мумкин. Ҳар қандай ҳолатда ҳам унинг ўз қиёфаси, ўз овози, ўз ҳиди бор. Ҳатто у тўғрида ҳеч нарсани эслай олмасангиз ҳам, ён дафтарчангизда ўзингиз олиб юрадиган ранг ўчган фотосуратга ўхшаб кетади. Гарчи сиз ўттиз йил у билан учрашмаган ё бир дастурхонда у билан бирга ўтириб овқатламаган бўлсангиз ҳам, у сизнинг ҳаётингизда, биринчи навбатда, тунда бошингиздан кечадиган мудҳиш воқеаларда сезиларли рол ўйнайди.
Йўлдан оздирувчининг шахсияти ва жабрдийда учун унга боғлиқ бўлган оқибатлар мавзусида бир қатор тадқиқотлар мавжуд. [25] Бироқ бу китобнинг асосий мавзуси — йўлдан оздирувчининг шахси ёки турли «тоифа»даги йўлдан оздирувчилар келтирадиган зарар ҳақида эмас. Бу китобда йўлдан оздирувчининг шахсиятига боғлиқ бўлмаган жинсий алоқани суистеъмол қилишнинг ҳар қандай типида жабрдийдага келтириладиган зарарнинг хусусияти тадқиқ этилади. Афсуски, кўпинча, жабрдийда гоҳ йўлдан оздирувчига ҳаддан ортиқ боғлиқ бўлади, гоҳ уни инкор қилишга интилади, айниқса, бу оила аъзоси бўлса. Бундай вазиятда нима юз беришини тушуниш жуда муҳим.
Жинсий алоқани суистеъмол қилишдан азият чекканларнинг кўпчилиги йўлдан оздирувчини оқлашга ёки у келтирган зарарни камайтиришга мойил. Энг кўп учрайдигани — йўлдан оздирувчи ота-онангиз, васийингиз ёки яхши дўстингиз бўлмаганидан тасалли излашдир. Ўзингиз ишонадиган яқин одамингиз томонидан бундай сотқинлик — ёш аёлнинг қалби учун у бардош берадиган воқеадан устун бўлмаслиги даргумон. Йўлдан оздирувчи аёлнинг қалбидаги энг яширин сирларга кириши учун бошқа ҳеч кимда бўлмаган калитга эга бўлган одам бўлиб чиқишини жабрдийда аёл қабул қилишни истамайди. Шу сабабдан туғишган амакилари йўлдан оздирганлардан кўпчилиги, масалан, шундай дейдилар: «Лоақал бу акам ёки ундан ҳам баттари, отам эмас эди-ку». Агар йўлдан урувчи бегоналардан кимдир бўлган бўлса, жабрдийда тасалли излаб, бу одам қариндоши эмаслигидан келиб чиқади. Ваҳимага тушган юрак ҳимоячи йўқолганидан азоб чекишини истамайди, шунинг учун йўлдан оздирувчи яқинларидан кимдир бўлмагани учун ёки ҳаммаси бундан ҳам баттар бўлиши мумкин эди-ку деган фикрга келгани сабабли зарар оз бўлиб туюлади.
Жабрдийда ўзини ўзи ҳимоя қилишининг иккинчи тенденцияси — йўлдан оздирувчини шундай одамлар тоифасига олиб келадики, аёл ўзига келтирилган зарарни шак-шубҳасиз тушунтирган бўларди. [26] Умуман олганда, зарар шундай даражада тан олинадики, бундай ҳолда йўлдан оздирувчи жиноятчи — агар фуқаролик қонунини бузувчи сифатида бўлмаса, Худонинг низомларини бузувчи сифатида баҳоланади. Жабрдийданинг ўзи жиноятчини ва унинг жиноятларини оқлар экан, жанг бошланмайди.
Баҳоналар эса бир талай. Йўлдан оздирувчининг ўзи ҳам болалигида йўлдан оздирилган. У шунчалик шафқатсиз оламда ўсганки, бу оламда ҳар қандай одам бир оз эс-ҳушидан айрилади. Ундай одам хотини билан ҳеч келишолмайди, ўзини доимо ёлғиз ҳис қилади. У шунчалик ичганки, нима қилаётганини ўзи ҳам билмайди. Бундай ҳолда қилмишлари учун қандай жавоб беради? У одамлар учун шунчалик кўп яхши ишлар қилганки, бир марта қилган ножўя иши учун ундан хафа бўлишим тўғрими? Бу ва шунга ўхшаш оқловларни улоқтириб ташлаш керак — йўлдан оздирувчи жарбдийданинг танаси ва руҳига қарши жиноят қилди.
Яна бир марта энг асосийсини таъкидлаш керак: жинсий алоқани суистеъмол қилиш жабрдийданинг танасига шикаст етказган-етказмаганидан қатъий назар, зарар келтиради. Дастлаб кўпчилик бундай тасдиқнинг ҳақиқийлигига шубҳаланади — отаси ваҳшийларча қизининг номусига текканини мўмин-қобил қария қўшниси қизнинг кийими устидан силаб қўйишни ўзига эп кўргани билан солиштириш мумкинлиги бизга дарров етиб бормайди. Сассиқ чолнинг ахлоқсизлиги туфайли келган кўнгилсизликлардан кўра, ўз отаси номусига теккани оқибатлари билан ишлаш қийинроқ эканига ҳеч ким шубҳаланмайди. Жинсий зўравонлик оқибатида келиб чиққан руҳий шикастланишнинг чуқурлиги кўпгина омилларга, жумладан, йўлдан оздирувчи билан муносабатларга, унинг ёшига, у қилган суиқасднинг оғирлигига, зўравонликнинг даражасига ва унинг умумий давомийлигига боғлиқдир. Аммо жинсий зўравонликнинг ҳар бир ҳодисасида руҳнинг фазилати ва гўзаллиги азоб чекади, шундай қилиб, одамни соатига эллик мил тезликда келаётган юк машинаси уриб юборадими ёки «бор-йўғи» шу тезликда келаётган мотореллёр уриб юборадими — ҳар қандай ҳолатда ҳам зарар келтирилади.
Сўзсиз, жинсий алоқанинг бир ҳолатида зарар бошқа пайтдагига қараганда, кўпроқ келтирилиши мумкин. Бу зарарга нисбатан шундай тахминни айтиш мумкин: бошқа тенг шароитда келтирилган зарар
Шу сабабдан жабрдийда одатда, оиладан ташқаридаги жинсий зўравонликдан кўра, ҳалокатли оқибатларга дучор бўлади. Катта холаваччаси билан жинсий алоқа муносабатлари, ўз отаси билан қилган жинсий алоқадан кўра, қаттиқ шикастланишни келтириб чиқармайди. Болада Самовий Отадаги ҳаётнинг ягона ҳақиқий Берувчисини кўриш лаёқати юксалмагунча, ота ишонч қозонишга, ишончли, Худонинг ҳаёт бахш этувчи ўринбосари бўлишга даъват қилинган.
Оила ичидаги жинсий зўравонлик ҳар доим оғир оқибатларга олиб келади. Оила ташқарисидаги жинсий зўравонликни овоза қилиш жабрдийданинг ота-онаси билан ёки оиланинг бошқа аъзолари билан муносабатларига хавф туғдириши бундан ташқаридир. Агар ўсмир ота-онасида, қўшнимиз мени ҳафтада бир неча марта эркалатади, деб айтса, ўсмирнинг ўзи, энди шубҳа остида қоламан, энг ёмони, мени ахлоқсизликда айблайдилар, деб қўрқишига баҳона пайдо бўлади. Ўсмир, ота-онам нима деб айтар экан, деб қўрқиши учун юзлаб бошқа сабаблар бўлиши мумкин, шунинг учун у овоза бўлишдан қўрқади. Жабрдийда, ота-онам мени ҳурмат қилади, яхши кўради, деган ишончига путур етгани учун, ҳам оила ичидаги, ҳам оиладан ташқаридаги жинсий зўравонлик оқибатлари тамомила шикастланишга олиб келиши мумкин.
Якун ясаймиз. Жангга киришишда биринчи далил — жангнинг бораётгани далилини эътироф этишдир. Китобнинг бу боби билан танишган китобхонлар биринчи марта, мен уйда, мактабда ёки жамоатда жинсий алоқани суистеъмол қилишга ё ҳатто жинсий зўравонликни бошдан кечирганман, деб айтадилар. Жинсий алоқани суистеъмол қилишнинг ўрни аниқлигини англаб етиш — узоқ жараёндир, бу жараён бирданига, қизғинликнинг энг юқори нуқтасида ниҳоясига етмайди. Жинсий алоқани суистеъмол қилиш хавф-хатарга таъсир билдиришнинг — зарба бериш керакми ёки қочиш керакми деб ҳозирги танлови асосида баҳоланар экан, одатда бу чўзилади. Кўпинча у ҳақдаги хотиралар, ўзининг шубҳаларини ҳисобга олмаганда, бирон ҳис-туйғу билдирилмайди. Хотиралар ҳис-туйғулардан унчалик камдан-кам ажратилган эмас — кўпинча хотиралар музлаб ёпишиб қолгандай, ялтираб кўринади-ю, аммо унга тегиш мумкин эмас. Бошқа ҳолатларда хотиралар майда тафсилотлари билан тикланиши мумкин, аммо улар аниқ контекстдан маҳрум ва мазмунсиз. Биринчи қарашда шикастланган ҳақиқатни юракка шунчалик чуқур жойлаш ақлсизликдай бўлиб туюлади, аммо энг тош юрак ҳам доимо илиқлик васвасасини ҳис қилади. Ҳар қандай ёқимли суҳбат — ҳаётга таклифдир, чуқур афсус-надомат эса қайноқ кўз ёшларини пайдо қилади. Ана шу кундалик ҳаётга таклифлар илгари жинсий зўравонликни бошидан кечирган одам энг яхши ҳолатда жанубий курортда икки кунлик дам олишдай қабул қилади. Ёмон ҳолат — музхона майдони бир оз кичрайгандай таассурот қолдиради. Музнинг тамомила эриб кетиши бахтсизликдан хабар беради, музлаган қалбни албатта, совуқ ва сир тутиш зарур.
Жинсий алоқани суистеъмол қилишга дуч келган одамлар кўпинча уни рад қиладилар, суистеъмолчилик деб баҳоламайдилар, ўзларига келтирилган зарарни арзимас деб кўрсатадилар. Душман сезилмас ёки билинмас бўлиб қолаверади, шу боис жабрдийда душманга қарши кураш бошлай олмайди. Шундай экан, яқин орада жанговар ҳаракатлар бошланмайди, тасалли ва умид учун оҳ-воҳ қилаётган ярадор қалб учун нимадир қилиш зарур. Қалбнинг оҳу ноласи эшитилиши ёки ўчирилиши керак. Афсуски, кўпинча оҳу нолани ўчириш танлаб олинади. Одатда оҳу нолалар жабрдийдани рад қилишга, зарарни нотўғри талқин қилишга ёки зарарни хаспўшлаб кўрсатишга туртки берадиган нормал ички механизмни йўқ қилади. Бу механизм яширин уят ва ўзига нисбатан нафрат орқали қабул қилдирилган. Мазкур механизм қалбдаги музлаган ҳолатни сақлаш учун хизмат қилади. Навбатдаги икки бобда жабрдийда психологиясида чуқурлашиб бориши муқаррар бўлган яра изоҳлаб берилади.
2-БОБ
ДУШМАН: ГУНОҲ ВА УЯТ
Жанг бошланди, аммо душман ким? Савол ҳаддан ортиқ содлалаштирилгандай таассурот қолдирилади. Маълум вақт олдин мен туғиш азобига ўхшаш дарддан — буйракдаги тошдан азоб чекардим. Агар мендан, айт-чи, душманинг ким (айтайлик, мен саволингизга жавоб беришга куч топдим), деб илтимос қилганларида эди, қулоқларимга ишонмай, «Мендаги оғриқ!» деб бақирган бўлардим. Табиийки, мени ёруғ оламдан йўқотишга хавф солаётган қаттиқ азобни назарда тутаётган эдим. Ҳар қандай кучли оғриқнинг натижаси қизиқарли: оғриқ ҳамма фикрларни ва ҳиссиётларни қувиб юборади, ундан қутулиш истаги эса хаёлига келмайди.
Жинсий зўравонликка дучор бўлган одамга «Сизнинг душманнингиз ким?» деган савол шунга ўхшаш жавобга ундайди. Душман — жинсий зўравонликдан келадиган оғриқ ва бу оғриқни келтириб чиқарган одам! Йўлдан оздирувчи жиноятини амалга оширмаганда эди, оғриқ ҳам бўлмас эди. Душман кимлиги — табиий.
Шу тарзда энди ҳеч қачон йўлдан оздирувчининг (ёки шунга ўхшаш биронтасининг) қурбони бўлмаслиги ҳақидаги қарор шафқатсиз хулқ-атворга олиб келади. Бундай хулқ-атвор эса ўз навбатида, ёлғизликка олиб келади. Жабрдийда аёлнинг ҳимоя воситалари унга янги дард-аламларни олиб келади, бу дард-аламлар эса унда, энди ҳеч қачон қурбон бўлмайман, деган қатъиятни мустаҳкамлайди, бу аёлнинг юрагида абадий музликни кўпайтиради. Аслида, дард-аламдан ҳимоя фақат юмшатиш керак бўлган оғриқни кучайтиради, холос.
Ҳамон шундай экан, душман — нафратли ёки оқлаш мумкин бўлган йўлдан оздирувчидир. Ундан нафратли рол қолади, йиллар ўтиб эса у туганмас бир хилдаги таъсирни пайдо қилаверади. Душманга нисбатан эса иккита эҳтимол тутилган стратегия — уриш ёки қочиб қолиш бор. Бу вариантлар бир-биридан кучли фарқ қилади — биттаси тўғридан-тўғри ҳужумни талаб қилади, иккинчиси «қиёфани сақлаб қолиш» билан чекинишга олиб келади. Аммо «уриш» (ғазабда, нафрат авжига чиққанда) стратегияси ва «қочиб қолиш» (хилватга) стартегияси ўртасида аслида фарқдан кўра, кўпроқ ўзаро ўхшашлик бор. Уларнинг иккаласи — ички зиддиятдан қочишга уринишни юзага чиқаришдир. Ўч олиш учун сарф қилинган куч ёки нодонларча итоаткорлик яраланган юракни қутқаришга интилиш билан уйғотилади. Бу душманга (у душман деб аталишга лойиқ) қарши бошланган ҳар қандай кураш чорасиз умидсизликка олиб келади. Бу — арвоҳнинг, соянинг қақшатқич жангидир, бунга зарба бериш, найза санчиш, йўқ қилиш имкони йўқ. Ҳа, йўлдан оздирувчи — муаммо, лекин (зўр янгилик!) энг асосийси эмас.
Ундай бўлса, ким (ёки нима) ҳақиқий душман ҳисобланади? Содда қилиб айтганда,
Бир куни аввал отаси, кейин эри номусига теккан аёлдан, ҳаётининг кураши моҳияти нимадан иборат, айтиб берсангиз, деб илтимос қилдим. Аёл ниҳоятда кучли ғафлатдан гувоҳлик берадиган захархандалик ва ғазаб билан шундай деди: «Агар мен ўзимдаги эркакларга нисбатан нафратдан қутула олганимда эди, мен ўзимни ниҳоятда бахтли ҳисоблардим».
Унинг сўзларини шундай тушуниш мумкин эди: «Агар мен эркаклар билан муносабатларга интилмасликка усулларни топа олганимда эди, нима учун яратилганимни — кимдир мени истаган, кимдагир суюкли, бахт ато этадиган бўлишимни билиб, руҳимни ўлдира олганимда эди, мен ғам-ташвишсиз яшаган бўлардим».
Ижозат беринг: сизлар билан муҳим кузатишларимни ўртоқлашай: жинсий зўравонликка дучор бўлган, яқинлашиш билан ўзининг инсоний эҳтиёжларига нисбатан нафратни ёки камида ишончсизликни бошидан кечирмаган эркак ёки аёл билан ишлашимга ҳеч ҳам тўғри келмади. Кўпчилик жабрдийдаларда ички зиддиятнинг моҳияти шундаки, улар севги эҳтиёжига нисбатан нафратни ва бошқа ҳар қандай туйғуга нисбатан кучли жирканишни бошдан кечирадилар, бу туйғу ўз ифодасида уларнинг иззат — нафсига тегиши мумкин. Ўша аёл кўзларида ёш билан менга шундай деган эди: «Отамнинг севгисига муҳтож бўлмасам қанчалар яхши бўлар эди-я. Агар мен шунчалик аҳмоқ ва заиф бўлмаганимда эди, вазиятдан чиқиш имконини топган бўлар эдим».
Йўлдан озган аёл ўз ҳиссиётларидан нафратланар экан, бунинг сабаблари бор. Ўзини ўзи ўлдирадиган «фуқаролар» уруши нафрат билан унинг қалбини ёндира бошлайди. Аммо унинг юракдан интилишларига йўлдан оздирувчидан юқори бўлмаган бирон нарса реал душман ролига даъвогарлик қилади. На улар, на у ҳаёт ва севги учун жабрдийдага ғов бўлмайди, фақат нимадир унинг руҳини ўлдиради. Ўша нарса нима?
Охир-оқибатда душман — Худонинг Шоҳлигини бадном қилиб, йўқ қилишга уринадиган йиртқич ҳайвондир. Душман — бу гуноҳ, Худо олдида таъзим қилишдан бош тортадиган, ҳаётга гуноҳи етарли даражада бўлиб интилувчидир.
Жинсий зўравонликдан азият чеккан одамнинг душмани — бу қайсар, сохта худоларни иззат қилишга бир хилда мойиллик билдирадиган, Раббий билан ҳаётнинг ривожланиб бораётган муносабатларисиз яшашга ҳаракат қиладиган одамнинг ўзидир. Бироқ жинсий зўравонлик қурбонининг таҳқирланган ишончи ва яқин муносабатлари фожиаси шуки, у алданган умидларининг оғриғисиз яшамоқчи эди, аммо бу фожиадан ўша аёлнинг қатъияти, яъни Худони излаётган қалбининг қаттиқ иштиёқи баттар ўртанади.
Ҳаётда ҳар биримиздан жавоб кутаётган саволлар жинсий зўравонликка дучор бўлганларнинг ички зиддиятлари туфайли янада ўткир ва кучли ҳолда олдимизда кўндаланг бўлади. Шундай қилиб, унинг психодинамикасини тушуниш шунга олиб келадики, уларга қарши гуноҳ қилинганда, эркак ёки аёлнинг қалбида нима кечганини аниқлашга ёрдам беради. Қурбонга айланиш озиқланадиган муҳитни яратади, унда гуноҳ муаммоси нафрат, дилсиёҳлик ва умидсизлик қонуний туйғулари билан бирлашиб кетади. Одам жабр кўрганда, фаол ҳаракат қилиши учун унинг туғма истаклари ўзига ишонишни пайдо қилади. Нима бўлганда ҳам, қўйилган мақсадга қатъият билан эришиш йўлида иложсиз аҳвол юзага келади, бу аҳвол оқибатида жабрдийдада уят ва ўзига нисбатан нафратли муносабат пайдо бўлади.
«Уят» ва «ўзига нисбатан нафратли муносабат» табиий терминлар эмас, жинсий зўравонлик жабрдийдасининг психодинамикасида бу терминларнинг ролини ёритиш учун маълум вақт керак. Бу бобда уят ҳақида, кейинги бобда ўзига нисбатан нафратли муносабат ҳақида сўз юритилади. Бу терминларни тушунишга асос яратиш учун инсон бўлиш нима дегани, яъни Худонинг образини олиб юрадиган тубан, гуноҳкор махлуқ бўлиш нима эканини тушуниб олишимиз зарур.
Инсон, — деган эди Фрэнсис Шэффер, — Устанинг қўли билан барпо қилиниб, шуҳратга кўмилган улуғвор қалъа, Уста инсоннинг омилкорлиги ва чиқимдорлиги ҳақида ташвиш қилмай, Ўз ижодини яратган.Ўз шуҳрати ва улуғворлиги ҳақида лозим даражада ғамхўрлик — инсонни яратиш жараёнида Худо илгари сурган ягона нарса шудир. Аммо ўзи ўзини қайта қуриш қобилиятидан фойдаланиб, қалъага мустақил яшаш имконияти берилган. Инсон ( эркак ҳақида ҳам, аёл ҳақида ҳам сўз кетмоқда) Худога ўхшаган бўлишга қасд қилганда, у ҳамма нарсани бузиб қўйди. Тўкилган деворлар, эгилган ёғоч тўсинлар, қаровсиз боғлар — ҳамма ёқда вайронагарчилик, фақат Яратганнинг назари билан айқаш — уйқаш ёввойи чакалакзорлар ва ахлат уюмлари орасида дастлабки режанинг гўзаллигини кўриш мумкин. Барибир, уларнинг чеккаларида қурилиш режаси намоён бўлади. Шундай қилиб, инсон Худонинг шуҳрати билан қопланган вайрона, улуғворлик ва ахлоқсизликнинг аралашмасидир.
УЛУҒВОРЛИК
Худонинг тимсолини олиб юрадиган Худо билан муносабатларга киришиш лаёқати Унга ўхшаш учун пайдо бўлган. Унинг улуғворлиги, инсоний фазилати шундан иборат.
Худо — муносабат қилишга лойиқ Мавжудот. У Ўзи билан Ўзи абадий комил муносабатларга киришади. Ота, Ўғил ва Муқаддас Руҳ ўзаро севги ва ҳурмат билан абадий мавжуд. Инсон Худога шуниси билан ўхшашки, у Худо билан ва Унинг ижоди билан муносабатда бўлиш учун яратилган. Худо инсонни бошқа инсонлар билан яқинлигидан хурсандликни бошдан кечириши учун, бошқаларни тушунишга чин дилдан интилиши ва бошқалар ҳам уни тушуниш учун тайинлади. Инсоннинг ўзига юклатилган вазифани мамнуният билан ва астойдил бажариш лаёқати уни Худо билан ва Унинг ижоди билан яқин муносабатда бўлишга олиб келади.
Худо коинотнинг режасини қилди, уни яратди ва уни эгаллаб турибди. Яратувчининг идроки олдида иззат-ҳурмат билан тек қотиб туриш учун Унинг ижодининг ҳайратомуз изчиллиги ҳақида, кўпинча уларнинг бундай ғаройиб қиёфаси ва кўзни қамаштирувчи ранг-баранглиги ҳақида ўйлашгина арзирли иш бўлади. Мана шу зоологик ўзгариш устидан инсон Худонинг бошқарувчиси ва назоратчиси этиб тайинланган. Инсон ҳеч нарсадан нимадир яратадиган яратувчи эмас, балки Худо яратганлардан маҳорат билан, ижодий фойдалансин деб унинг ўзи ҳам яратилган. Ҳаётимиз мазмунли бўлиши учун, у ниманидир англатиши учун, бу оламда изимизни қолдиришга бўлган иштиёқ, борлигимиз билан бошқа одамларга таъсир этишимиз учун — буларнинг ҳаммасини Худо олдиндан белгилаб қўйган ва ҳар бир эркак ва аёлга ҳис-туйғу берган. Ҳар қандай одамнинг шахсияти ҳақиқатан, унинг шуҳрати ва улуғворлиги ҳақида кўп нарса айтади.
АХЛОҚСИЗЛИК
Лекин инсон табиатининг бошқа жиҳати — унинг ахлоқсизлигини қараб чиқиш керак. Инсоннинг шуҳратини вайрон қилувчи нарса гуноҳ бўлиб қолди. Гуноҳкорлик энг бемаъни, асоссиз, инсон шуҳратини тушунарсиз булғайдиган восита бўлиб қолди. Қандай қилиб инсон мутлақ ҳокимиятдан ва мутлақ билимдан бошқа бирон нарсани истаса?Жавоб йўқ, чунки ҳеч қандай сўз ва ҳеч қандай мантиқ бу қадар аниқ ақлсизликни тушунтиришга қодир эмас. Инсон ўзининг заиф ишончи туфайли Худо айтганлардан воз кечишга қарор бергани учун Худо уни ҳалок қилди.
Гуноҳ пайдо бўлгандан бери асрлар ва минг йиллар давомида ўзбошимчаликка қарши, мавжудлигимиз мустақиллигига қарши, Худони билишни сиқиб чиқариб, адолатсизликка қарши кураш учун қатъиятни сақлаб келяпмиз <қиёсланг: Рим. 1:18>. Бу ахлоқсизлик нафақат хулқимизнинг ёмонлигида, балки ҳаётимизнинг ҳамма жабҳаларида, ҳатто Худо ҳақида яқинимизга гувоҳлик берганимизда, дўстлар билан хурсандчилик қилганимизда, туғишганларимиз ва яқинларимиз учрашганда ва хайрлашаётиб ўпишганимизда ҳам намоён бўлади. Гуноҳнинг чуқурлигини ва оғирлигини билишимиз учун шуни тушунишимиз керакки, биз тубан, аммо қайта туғилган мавжудотлар сифатида истакларимиз, ҳатто Худони ва яқинларимизни чинакамига севишга интилишимиз ҳам гуноҳ билан булғанган. Хочнинг шуҳрати шундан иборатки, бизнинг ҳар бир хатти-ҳаракатимиз, ҳар бир фикримиз, ҳар бир туйғуларимиз гуноҳ пайдо бўлиши билан булғанганига қарамай, бизнинг ишларимиз Нажоткоримиз қурбонлигининг солиҳлиги билан покланган.
Ҳар бир одамга улуғворлик инъом қилинган, у ўзининг ахлоқсизлигидан азоб чекади. Унинг шахсияти тузилиши бу икки кучнинг ўзаро ҳаракатлари натижасидир, аммо тубан одамнинг шахсиятини яна битта куч аниқлайди: бу —
Кўпчилик одамлар учун уят ҳисси хижолат билан қариндош. Ҳар бир одам биладики, хижолатлик — ёқимсиз нарса, аммо ҳаёт учун хавфлилиги даргумон. Машқлар натижасида йиллар давомида орттирган кўникмаларимиз натижасида биз ноқулай вазиятдан ўзимизни олиб қочишга ўргандик, агар ўша вазиятга тушиб қолсак ҳам, эпчиллик билан четга қочамиз. Уят ҳисси тўғрисида гапирмаганда ҳам, ҳижолат ҳақида биз кам билишамиз ва бунинг ҳеч ажабланадиган жойи йўқ.
Уят — соқов қотил, бизнинг ўлимимизни аста-секин яқинлаштирадиган касаллик аломатлари йўқ қон босимининг ошишига ўхшайди. Бахтимизга, уятда бир қатор белгилар борки, тез орада бизнинг кўзларимиз бу белгиларнинг иштироки ва таъсири учун очилганда, уларни аниқлаш мумкин. Аммо юрак оғриганда, муаммони осонликча аниқламаслик мумкин ёки муаммони одатдаги жиғилдон қайнаши ёки остеохондроз деб қабул қилиш мумкин.
Уят — ўпкани димиққан ҳаво билан тўлдириб, нафасини бўғиб қўйишга қодир. Бу фикрни бир аёл танишимнинг хатидан келтирилган парча тасвирлаб беради:
Менга қилинган жинсий зўравонликни тўғриликча ҳикоя қилиб берганимда, уларнинг (Муқаддас Китобни ўрганиш тўгарагининг аъзоларининг) орасида совуқ жимлик чўкди, гўё менинг эътирофим худди бир сакрашда ҳаммасини ютиб юборган йиртқич ҳайвонни ўзида мужассам этгандай бўлди. Менинг қалбимга чуқур ўрнашиб қолган уят кишанлари шақир-шуқур қилгандай бўлди; фақат ҳузур-ҳаловат мен лебсиянка эмаслигимни ва суюкли бўлишга интилишнинг ҳеч қандай уяти йўқлигини билишим учун имкон берди. Мен ўша кеча ҳақида фикр юритиб, шуни тушундимки, ҳақиқатан ҳам мендаги уят дўстларимнинг қалбидаги эски яраларини қўзғатганга ўхшаб туюларди.
Кучини йўқотган бошқа ҳиссиётлардан фарқли равишда уларнинг хижолатли ҳис-туйғулари сўз билан ифодаланганда, уят эътироф этиш жараёнида фақат кучаяди. Ҳамма иштирокчиларда уятли нимадир ҳақида кетган сўз ҳаётда уятнинг ҳал қилинмаган муаммоларини пайдо қилади. Шу сабабдан уят — кўпчилик одамлар рад қилишни афзал кўрадиган кўнгилсиз мавзу.
Фақат жинсий алоқани суистеъмол қилишдан азият чекканларгина эмас, балки ҳаммамиз уятнинг аччиқ ҳиссиётлари билан яшаймиз. Қаттиқ уятдан бир неча лавҳалар кўз олдимизда жонли гавдаланиши учун мактабнинг бошланғич ёки ўрта синфига хаёлан қайтишимиз кифоя. Саккизинчи синфимдаги болани ҳеч қачон унутмайман. У болани аптекага қоғоз салфетка учун юбордим, салфеткалар бўлажак парадда иштирок этадиган синфимиз аравачасини безаш учун керак эди. Бир пайт йигитча бир тўп гигиеник латтани кўтариб келиб қолди. Кўз олдимдан ўқитувчи аёлнинг юзидаги саросималик ва қизларнинг масхараомуз кулгилари ҳеч кетмайди. Мен унинг синфдоши қиз бола қилган бу хатонинг бемаза юморини асло тушунмадим. Гигиеник латта нима экани тўғрисида мен тасаввурга эга эмас эдим. Аммо бир нарсага амин эдимки, агар натижа мана шундай ҳалокатли бўладиган бўлса, қандай бўлишидан қатъий назар, биронта топшириқни умримда бажаришга киришмайман.
Мен шарманда бўлмадим, аммо вужудимни уят ҳисси қамраб олди, бу қадар аҳмоқликни ҳеч қачон қилмайман, деб ўзимга сўз бердим. Ҳамма нарсага ҳам ақлим етмаслигини ўзим билардим, шунинг учун мени кулгига қўйиши мумкин бўлган бирон нарсага киришмасликка қарор қилдим. Бирон мусобақа учун команда ташкил қилинганда, физкультурада мен ишонч билан дарров олдинга чиқардим, чунки агарда биринчи бўлиб чақирмасалар ҳам, албатта мусобақада иштирок этиш учун иккинчи бўлиб менинг номимни чақиришларини билардим. Мен яхши спортчи эдим. Бошқа вазиятда — йигитлар қизларни муҳокама қилаётганда, ёки қизлар ҳиринглаб йигитлар тўғрисида пичир-пичирни бошлаганларида, мен гап нима ҳақида кетаётганини тушунмай, нари кетардим. Мулоқотда мен қўпол ва тортинчоқ эдим. Қизлар дарров менинг тажрибасизлигимни билиб олганларидан кейин, мен ҳеч шубҳасиз, ўзимга бадномликни оламан, деб миямга қуйиб олган эдим.
Уят ҳар қандай ёшда ҳам аниқ хавф бўлиб қолаверади. Одам ўз ишини яхши қилиш учун, қийинчиликларни бартараф қилиб, ўзига юклатилган вазифанинг уддасидан чиқиш ва муваффақиятга эришиш учун ўзига юқори талаб қўяди. Бу масалани бошқа томондан — мағлубиятга учрамасликка интилиш сифатида ҳам қараш мумкин, чунки ҳар қандай мағлубият уятнинг тоши устингизга ағдарилгандай бўлиб туюлади. Бир эътиборли адвокатлар компаниясининг бошлиғи, менинг бутун карерам уят ҳисси асосига қурилган, деб айтган эди. Навбатдаги суд ишини ўрганишга кетган юзлаб соатлар шунга кафолат бериши керак эдики, ҳеч ким суд жараёнига унчалик тайёргарлик кўрмаган бўлиб чиқсин, у ҳамма нарсани билиши керак. Унинг ғайрат-шижоати нимадан иборат эди? «Мен мағлубиятни бошимдан кечира олмас эдим. Мен ютқизганимда, мен ўзимни шундай ҳис қилардимки, кимдир бутун синф олдида трусимни тортиб ечгандай». У айнан уят ҳисси ҳақида гапирган эди. У суд жараёнида ютқазиб синаб кўрган уят ўзини оқлайди дегани эмас, чунки инсон ҳаёти Худонинг олдиндан белгилаб берилган йўл-йўриқлари билан мос келмайди. Бу адвокатдаги иш борасида ютқазиб қўйган уят ҳисси шуни англатадики, бунинг ҳақиқий сабаблари муваффақият ортидан қувиш бўлиб, Масиҳга хизмат қилиш билан ёки Худо унга берган қобилиятни имкон қадар амалга оширишга ҳаракат қилиш билан мос келадиган жойи йўқ, аниқроғи, у ғолиб бўлишни истаган эди, холос. Унинг худоси — муваффақиятлар, атрофдагиларнинг унга бўлган ҳурмати, моддий фаровонлик эди, энг муҳими — рақиб устидан ғалаба нашидаси эди.
Нима учун биз ўз муваффақиятсизлигимиздан уялишга мойилимиз, айни пайтда уятни ҳис қилганимизда, қариндош-уруғларимизга бақирамиз, дўстимизнинг ёрдамига қўл силтаймиз? Бу саволга жавоб уятнинг сабабларини бир оз тушунишимизга ёрдам беради, аслида ўша аёл асло айбдор бўлмагани сабабли жинсий алоқани суистеъмол қилишдан жабр кўргани учун унда уят ҳисси пайдо бўлади.
Жан Пол Сартр уятни руҳдан қон оқишидир деб айтган эди. Даҳшатли ҳиссиёт — биз яхши таассурот қолдириш учун ишонган одамимизга жабрдийда ва ёқимсиз бўлиб кўринишимизни англашдир. Бизнингча, уят ҳисси тўғридан-тўғри тўртта муҳим элемент билан — ошкор қилиш, фош қилиш, уларнинг олдидаги қўрқув ва ишониш орқали алданиш билан боғлиқ.
ОШКОР ҚИЛИШ
Уят бегона нуқтаи назар билан боғлиқ. Жамоат ўртасида табиий, аммо ноқулай хатти-ҳаракат қилиб, масалан, бурун ковлаб, мен уятни ҳис қилмайман, агар танишларимдан кимдир бу машғулот устида мени кўриб қолса, шубҳасиз, мен учун уят бўлади. Уят шахслараро хатти-ҳаракат жараёнида пайдо бўладиган реакциядир: уят ҳиссини сезиш учун бошқа одамнинг бевосита ёнингизда бўлиши ёки тасаввурингизда иштирок этиши зарур.
«Ибтидо» китобининг 3-бобидаги гуноҳнинг пайдо бўлиши ҳақидаги воқеага мурожаат этайлик. У ерда айтилишича, Одам Ато билан Момо Ҳаво яланғоч эдилар, аммо бундан уялмасдилар (қаранг: Ибтидо 2:25). Уларнинг яланғочлиги — жисмоний жиҳатдан улар қандай кўринадилар — зиддиятларнинг умуман йўқлиги ва бир-бирига меҳрибон, севги муносабатларининг борлигини кўзлаш эди. Сўнгра ёвузлик Момо Ҳавони Худога тўлиқ ишонишдан шубҳаланиш васвасасига солди. Бу ишонч боғлиқлик ва тобеликни англатарди. Илон аёлга, сен эзгулик ва ёвузликни билиб, Худога ўхшашга ҳақлисан, деб уни ишонтирди. Эркак ва аёл манъ қилинган мевани еб, онглари очилди. Улар яланғоч эканликларини билиб, яланғочликларини — ўзларининг хиёнати оқибати бўлган яланғочликларини ёпиш учун бирор нарса изладилар. Итоатсизликлари учун ўлимга лойиқ эканликларини улар билардилар, шунинг учун Худодан қочдилар.
Одам ато ва Момо Ҳавонинг уятни ҳис қилишлари қобилияти уларнинг яхши томонга ўзгаришлари ёки Яратганга қайтишига сабаб бўлмади. Оқибатда улар қарама-қарши томонга — буталар орасига яширинишга уриндилар. Худо уларга бошпанасида дуч келди ва Одам Атога унинг итоатсизлигини очиб берадиган бир қатор саволлар берди. Аммо бу итоатсизлиги уни Худога қарши такаббурларча хуружга олиб келди. Муқаддас Китоб битикчисининг ҳикоясини эшитамиз:
Парвардигор Эгамиз: «Қаердасан, эй, одам?» деб чақирди. Одам:
— Мен боғда юрганингни билдим-у, яланғоч бўлганим учун қўрқиб, яшириндим, — деди.
— Яланғоч эканингни сенга ким айтди? — деб сўради Худо. — Мен, еманглар, деб амр этган дарахтнинг мевасидан едингми?
Одам жавоб берди:
— Ўзинг менга берган хотин ўша дарахтнинг мевасидан менга олиб келган эди, мен ҳам едим.
Тасаввур қилинг: сиз Худога мана бундай деб айтяпсиз: «Менга таъна қилма. Бу менинг айбим эмас, ахир аёл кишини ўзинг яратдинг-ку. Агар уни Сен яратмаганингда, мен бундай аҳволга тушмаган бўлардим. Охир-оқибатда, бу Сенинг ижодинг айби. Сен, эй Худойим, ва Сен яратган аёл — мана гуноҳнинг сабаби шу».
Кўп ҳолларда йўқолганни топиш уятни пайдо қилади. Итоатсиз юракнинг (фақат ўзига ишониб, мустақил бўлишга интиладиган юрак) табиий қистови — анжир дарахти барглари остига ёки дуч келган буталар орасига яширинишдир. Агар биз бунинг уддасидан чиқолмасак ва бизни тутиб олсалар, биз яна Худони ёки Унинг ижодига бўҳтон ёғдирамиз. Биз Одам Атонинг ва Момо Ҳавонинг болалари бўлганимиз учун, Худонинг тимсолини олиб юришни мерос қилиб олмадик, балки мустақил бўлишга ва уларга хос тутиб олганларида айблашга ва ҳужум қилишга мойилликни ҳам мерос қилиб олганмиз. Натижада гуноҳкор бўлиш Худога ва инсонларга боғлиқ бўлган жирканчдир, шу боис биз кўринмаслигимиз учун улардан қочишга сон-саноқсиз усулларни кашф қиламиз.
Унутилмас, эски ваҳима реал ҳақиқатга айланганда, уят келиб чиқади. Биз қўрққан нарса ниҳоят юз берди — бизни топиб олди. Ниҳоятда яширин сирлар — ҳар кимнинг ҳаётида бундай сирлар тўлиб-тўлиб ётибди — жинсий тийиқсизлик, хоинлик, виждонни сотиш, шафқатсизлик, ғазабнинг алангланиши, майда-чуйда хатолар — бирдан кимгадир маълум бўлиб қолади. Бизнинг ҳамма нозик ҳимояларимиз, шахснинг қирраларини ниқоблаш қатъий равишда битта мақсадга бўйсундирилган: топиб олишимизга йўл қўймаслик, топиб олинди дегани — ҳимоясиз бўлиб қолди деганидир.
Юқорида айтганимдай, уятни маълум даражада ҳамма бошдан кечиради, аммо жинсий алоқа жабрдийдалари бир умр ўзларини қораланган деб ҳис қиладилар. Улар қилган жиноятлар сирларининг очилиши бирданига уларни «рисоладагидай» — «бундай» ҳодисаларни ҳеч ҳам бошдан кечирмаган, доғ тушмаган — одамлардан ажратади. (Бу камчилик одам дуч келадиган, юзининг ёки терисининг ранг билан жамият томонидан рад қилинадиган дискриминациядан кам фарқ қилади.) Ўтмишда жинсий алоқани суистеъмол қилишдан азият чекканлар ҳақида билганларнинг ҳар бирининг нуқтаи назари ўша аёлнинг шармандалигини бузиб кўрсатгандай. Шундай қилиб, ноқулай вазиятга чап бериш учун, сизнинг руҳий шикастланганингизни тушунмайдиганларнинг енгилгина қўллаб-қувватлашидан қочиш учун бошқа одамларнинг қарашларидан хижолат бўлганингизда, энг ёмони, бунга ўзинг айбдорсан деган сўзсиз англанадиган фикрлар юз берган ҳодисани рад қилишдан яшириниш имконияти — энг яхши чиқиш йўли бўлиб туюлади.
ФОШ ҚИЛИШ
Уят муғомбирлик ва найрангларни фош қилади. Худди пьесадаги сингари, парда кўтарилиб, саҳна ўртасида ҳамманинг кўз ўнгида ҳукм объекти пайдо бўлади: «Мен яланғочман ва ҳақоратланганман». Бундай фош қилишда нима кўринади? Ҳаммаси бундан келиб чиқадиган уятнинг ҳаққонийлигига боғлиқ.
Уят мавзуси оддий нарса эмас. Бу умуминсоний кечинма бўлиб, ундан кўп одамлар узоқлашишни афзал биладилар. Аммо бу ҳам жуда мураккаб тушунча. Уят гуноҳни топиш натижаси бўлиши мумкин. Шунинг учун у ҳаққоний ва исталган нарса. Бироқ бошқача фош қилиш уятни ниҳоятда кучли равишда пайдо қилишга қодир, токи уят Худодан бўлсин деб. Иккинчи томондан, биз бошимиздан кечирадиган уят ҳисси маълум даражада гуноҳимизни аниқлаш билан юзага келмаган, балки инсоний қадр-қимматнинг нуқсонлари (ёки нуқсон сифатида қабул қилинадиган кўриниш) яланғочланиши билан пайдо бўлади. Ҳақиқий ва ноҳақиқий уят ўртасидаги фарқ шундан иборатки, бу уят фош қилинади.
Эркак уятни шу боисдан ҳис қилдики, бир неча эркакнинг олдида хато қилгандай бўлиб кўринди, ўзини ноқулай аҳволга солиб кўрсатди. Фазилатларидан бирини намойиш қилиш истаги рад қилинди. Шундай бўлса ҳам, нима учун шундай беҳуда ишлар учун у уят ҳиссини бошдан кечиряпти? Жавоб табиий кузатишларга асосланган: бошқа одамлар ҳам, ўзимиз ҳам бундай зарбаларда ҳаётимиздаги кўп оғриқларнинг катта қисми учун масъулиятли алоқани иззат-нафсимизга юклаймиз. Тўшак устига чойшабни солишни унутганимизда, бизни дангаса, деб, ҳеч ким бизни рақсга таклиф қилмаганда, хунук деб, ёмон баҳо олганимизда, зеҳни паст деб айтардилар. Ана шундай ҳар бир зарба бизнинг гуноҳкорлигимиз билан боғлиқ эмас, инсоний фазилатларимизнинг у ёки бу жиҳатига қаратилган. Масалан, бизнинг фазилатларимиз камайтирилганда ёки умуман рад қилинганда, бизда жозиба йўқлиги фош қилинганини ҳис қиламиз, бу дард-аламни юзага чиқарган томонни кўришга кўзимиз йўқ. Агар гап бурнимизнинг кўриниши ҳақида бўлса, қиёфамизни кўришга кўзимиз йўқ, агар ҳамма бизнинг «ўша» этносга ёки маданий муҳитга мансуб эмаслигимизни таъна қиладиган бўлса, биз, масалан, оқ танли ёки малла сочлилар билан аралашиб кетишни истаб қоламиз.
Нима учун уят жинсий алоқани суистеъмол қилиш психодинамикасида бунчалик муҳим рол ўйнашини тушунишимизга айтилганлар ёрдам беради. Жинсий алоқани суистеъмол қилиш юрагимизнинг ҳаққоний интилишлари билан алоқага киришганда, руҳимизга қанчалар зарар келаётганини ўйлаб қоламиз. Инсоннинг севгига чуқур эҳтиёжи жинсий алоқа асосидаги жиноятлар уруғи билан зарарланади. Бизнинг эҳтиёжимиз у билан қандайдир тарзда уятни туғдирадиган нарса билан қўшилиб кетди, уят эса қониқмаган руҳнинг интилишларига нафрат билан зич боғланган. Ҳар қандай жиддий жинсий алоқани суистеъмол қилиш жабрдийдани ўзидан нафратланишга шундай мажбур қиладики, аслида бу жабрдийда яратилишидан бошлаб одамларнинг Худо билан шодиёна, абадий муносабатлари учун тайинланган эди.
Мен бир ёшгина аёл билан психтерапевтик иш олиб борган эдим. Уни жазмани ҳар сафар қучоқлаганда ёки у жисмонан меҳрибонлик кўрсатганда, аёл беҳузур бўлар экан. Ўн тўрт ёшида бу аёл акаси билан орал жинсий муносабатга киришувга мажбур бўлган экан. Ўша аёлнинг ўтмиши ҳозирги пайтда ошқозоннинг таъсир кўрсатиши билан боғланган бўлиши мумкинлигини у ҳисобга олмаган экан; бу ҳодисага «тентаклик» деб муносабатда бўлган ва катта аҳамият бермаган экан. Аёл менга ўн йилдан кейин — депрессияга учрагандан кейин мурожаат этибди, унинг ҳаётида юз берган ижобий томонлардан кўра кучлироқ депрессия юз берган ва бот-бот қўзиб турар экан.
Тасодифий ҳодиса менга шифолашнинг муваффақияти учун асос тайёрлашга ёрдам берди. Компаниянинг ривожланишига сезиларли ҳисса қўшгани учун бошлиқ мижозимнинг лавозимини оширибди. Ишдан қайтаётиб аёл даҳшатли ҳиссиётларга берилиб кетибди. Аёл «бошлиғим мени ишқий муносабатларга молий қилишга ҳаракат қилаётган бўлиши мумкин», деган шубҳага борибди. Бу фикрдан аёл охиригача олиб бориши керак бўлган иш учун қўрқувга тушибди. Тез орада аёл шубҳаю умидсизлик ботқоғига ботиб қолибди. Энди ҳамкасбларим менинг сирларимни ошкор қиладилар, «бу аёл бошқалар учун ишлаб чиқариш қолоқлиги ҳисобланган «муваффақиятлар» учун хизмат лавозимини юксалтирибди», деб устимдан куладилар, деган ўйга толибди. Кун охирига етмасдан аёл тамомила депрессияга тушибди. У учун ўзининг умидсизлигини тушунишга йўл юз берган воқеадан кейин бир неча ой ўтгач ойдин бўлди.
Бу аёл ўзига бўлган мақтовларни эшитишни хоҳламас, муваффақиятларидан хурсанд бўла олмасди. Яхши томонга ҳар қандай ўзгариш, ўзининг эътироф этишича, унда ҳеч қачон олмайдиган нарсасини олиш истагини уйғотди. Кейинроқ у, хонамга орал жинсий алоқа қилиш учун акам кирмасин, деб соатлаб ибодат қилганини эслайди. Кўп кечалар ўтиб, тунги хотиржамликдан аёл хотиржам бўлибди. Кунларнинг бирида туннинг сукунатини бузиб, акасининг хонаси эшиги очилибди-да, янги туннинг ваҳимасидан хабар бериб, акасининг оёқлари остида пол ғичирлабди.
Бир куни аёл акасидан, мени тинч қўй, деб илтимос қилибди. Илгари ҳеч қачон пок ва самимий севги бу қадар уни қамраб олиши учун чанқоқликка унинг ўзи бу қадар имкон бермаган эди. Бу туйғудан аёл фарёд чекди. Ўша куни тунда акаси унинг номусига тегди. Бу воқеадан кейин аёл энди ҳеч қачон ибодат қилмасликка, ўзида бирон яхши ўзгариш бўлмаслигига, ҳеч нарсани истамасликка қарор қилган экан. Яхши ҳаётга унинг интилиши барбод бўлган эди. Унинг ҳақ-ҳуқуқлари поймол қилинди, жинсий зўравонлик ваҳимаси унинг яраларини ювиб қўядиган ва унга тасалли берадиган ҳимоячи тўғрисидаги орзу билан қоришиб кетди.
Ягона, аммо руҳда ўрнашиб қолган ваҳимадан қутулишга эзилган ҳолда интилишдан иборат бу ахлоқсиз енгиллик ниҳоятда қайғули. Энди йиллар ўтиб, мижозимнинг ҳаётида қанчалар қувончли воқеалар юз берган бўлмасин, у ўзини исканжага қисилгандай ҳис қилар ва қандайдир каттароқ иштиёқ уни эгаллаб олишидан қочарди. Қачон ва қандай вазиятда унда севикли бўлиш эҳтиёжи уйғонмасин, уни уят ва беҳузурлик хуружи босиб келарди. Бу талаб бегона аёлларнинг қониқишлари учунгина бўлиб, уларнинг туйғуларида севги ва уят бирлашди.
Бу воқеанинг моҳиятини оддий принцип ёритиб бериши мумкин:
Юрагимиз иштиёқ билан интилган нарсага эриша олмаганимиздан, кейин ғайритабиий уят келиб чиқади (юрагимизнинг интилишида бизнинг инсоний фазилатларимиз акс этган). Биз ўзимизни айбдор ҳис қиламиз, чунки агар биз эндигина бўлмаганимизда эди... ёки биз фақат ҳаракат қилганимизда эди... ёлғизликка ва бўшлиққа тушиб қолмаган бўлар эдик. Ғайритабиий уят бизнинг гуноҳимизни фош қилишни мўлжаллайди. Тез орада юрагимиз ўзини ўзи оқлаш билан машғул бўлмайди ва ўтмишни инкор қилиш ортига яширинмайди, бизнинг ичимизда эса Худонинг Руҳи яшайди, биз Унинг олдига олиб чиқиламиз ва Унинг ўткир қарашлари билан ёндириламиз. Худонинг хоҳиш-иродаси билан ҳаётимиздаги воқеалар шундай юз берадики, юрагимиз синовларга дучор қилинади, итоаткор бўлиб қолади, Худонинг оғзидан чиққан сўзлар билан озиқланади (қаранг: Қонунлар 8:2–7; 15–18). Табиий уят Муқаддас Китобдаги итоаткорлик сингари кечинмадир. Бу — бизнинг умидсиз аҳволга тушиб қолганимизни эътироф этишдир, итоатсизлигимизда ўзимизни қандай тутишимиз эса қайғули ва қоралашга ҳамда ўлимга лойиқ.
Дарбадар ўғил воқеаси Муқаддас Китобдаги итоаткорлик тушунчасининг лавҳаси бўлиб хизмат қилади (қаранг: Лука 15:11–32). Воқеаларнинг маълум мақсадга йўналишида Худонинг синовлари сабабли ўғил ўз аҳволининг бутун умидсизлигини англашга мажбур эди. Очликдан унинг қорни оғриди, у эса, ишим ёмонлигидан, деб тушунди. Ҳаром ҳайвонлар ейдиган овқатдан у еярди, ватандошлари эса бунақа таомни асло емас эдилар. Ўғил итоаткор бўлиб, отасининг ҳузурига қайтди — у, ё мени ҳайдаб юборадилар, ёки устимдан куладилар, деб таваккал қилди. Аммо ўғил шунчалик меҳрибонлик хазинасига эга бўлдики, бу меҳрибонлик унинг такаббурлигидан қолган-қутганига тамомила барҳам берди. Бошқача айтганда, ҳаққоний уят ҳар доим, ажойиб ва ҳайратланарли текинга бериладиган хазинага эга бўлишингиз учун Худо сизни юксакка кўтарганини ҳис қиласиз (қаранг: Ёқуб 4:9–10).
Устимиздан ҳукмронликнинг энг яхши тасвирларидан бири К.С. Льюиснинг «Никоҳнинг бекор қилиниши» китобида учрайди. Дўзахни эслатадиган жойдан келаётган автобуснинг шарпаси ҳеч кимнинг кўзига кўринишни истамайди. У билан фаришта руҳи ўртасидаги суҳбат бу ҳақда ўйлашга арзийди.
— Мен бунақа қиёфада оломоннинг олдига қандай чиқаман?! Ахир, у одамларнинг ҳақиқий танаси бор! Кийимсиз ер юзида пайдо бўлишдан кўра бу баттар ёмон-ку.
— Тушунаман, тушунаман. Аммо биласизми, ҳаммамиз ҳам бошида — бу ерда пайдо бўлганимизда, бир қадар хаёлий эдик. Бу ўтиб кетади. Чиқинг, ўзингиз ишонч ҳосил қиласиз.
— Лекин мени кўриб қоладилар-ку.
— Кўриб қолсалар нима бўпти?
— Яхшиси, ўлиб қўя қолай.
— Ахир, сиз ўлиб бўлгансиз. Яна ортга қайтишдан маъни йўқ.
Шарпа инграш ва нола ўртасидаги ўртача нимадир чиқарди.
—Туғилмаганим яхши эди, — деди шарпа, — умуман, биз нима учун туғиламиз?
— Абадий ҳузур-ҳаловат учун, — деб жавоб берди руҳ. — Сиз истаган пайтга унга томон қадам ташлашингиз мумкин...
— Лекин айтяпман-ку мени кўриб қоладилар деб.
— Бир соатдан кейин бу сизни безовта қилмай қўяди. Эртага ўзингиз бунинг устидан куласиз. Эслаб кўринг: ер юзида чой шунчалик иссиқ бўладики, пиёлани қўлингизга ололмайсиз, аммо чойни ичиш мумкин-ку! Уят ҳам шундай. Агар уни қабул қилсангиз, агар уят косасини охиригача симирсангиз, унинг қанчалик фойдали эканини кўрасиз, аммо уни бошқа нимадир қилишга ҳаракат этсангиз, чой куйдиради. [29]
Шарпани топиб олганларида, фош қилганларида, у уятдан қийналади. Фариштанинг руҳи унга янги ҳаёт ваъда қилади, аммо бунинг учун уятни таниб-билиш керак — ўзгарган қалб ўлимдан ҳаётга ўтиши учун унинг қайноқ косасини ичиши лозим. Агар уни қабул қилмай, бошқача қилсак, у куйдиради, агар унинг косасидан ичсак, дард-алам тортамиз, аммо охир-оқибатда бу шифо беради ва янги истиқболлар очади.
Уят шундай йўлки, биз аслида ўзимизга қандай муносабатда бўлишимизни, ўзимиздан ва атрофдагилардан нимани талаб қилишимизни, ўзимизнинг ишонч-эътиқодимиз бўйича, қандай қилиб янги ҳаётга эга бўлишимизни уят тушунтириб беради. Биз ҳукмронлик қила олмайдиган оламни қандай қилиб ўзимиз қўлга киритишимиз усулларини уят кўрсатиб беради.
ОШКОР ҚИЛИШ ВА ФОШ ҚИЛИШ ОҚИБАТЛАРИ ОЛДИДАГИ ҚЎРҚУВ
Уят ҳисси билан боғлиқ бошқа муҳим элементлардан бири кўрсатиб бериш ва фош қилиш, яъни
Агар сохта худолар билан бизнинг муносабатларимиз ва ҳаётимиз қурбонликларимизга боғлиқ бўлса, ҳаракатларимиз қандайдир талаблар билан ҳаётий заруратга мос келиши керак. Ташқи жиҳатларни сақлаш учун ҳаракатларимиз ақл бовар қилмайдиган даражада бўлади. Талаб қилинган нарсани биз бажармагандай бўлиб ўзимизга туюлса, муваффақиятсизлигимиз бизга жуда қимматга тушади. Ҳатто ўзимизнинг ҳаётимиз ҳам шунчалик қимматга тушиши мумкин, шунинг учун оиламиз, соғлиғимиз, Худо билан муносабатларимиз катта қурбонлик эмасдай таассурот қолдиради — фақат бир лаҳзага абадий тарангликдан халос бўлсак бўлди.
Оқибатлар олдида қўрқувни аниқлаш ва фош қилиш оммавий сахийликка, трудоголизмга, перфекционизмга, виктимизацияга ва бошқа кўплаб руҳий хасталикларга даъват қилади. Аммо айни пайтда бу қўрқув шунчаки муносабатларни бузишдан кўра, каттароқ ниманингдир олдида — бу даҳшатдир, агар бизнинг зулмат қалбимиз очиладиган бўлса, ҳеч қачон ҳеч ким бизни истамайди, ҳеч кимга зарур бўлмаймиз, ҳеч кимга хурсандчилик келтирмаймиз.
Битта мисол келтирай, хотиним билан баҳслашув қаттиқ-қурум сўзлар ва уни айбловлар билан тугади. Мен ғазаб билан хотиним Беккидан юз ўгирдим. Гарчи хотиним кроватнинг нариги чеккасида ётган бўлса ҳам, у муваффақиятлари билан ер юзининг нариги чекасида ҳам бўлиши мумкин эди. Маълум вақт ўтгач, тушундимки, менинг ғазабим бемаъни ва шафқатсиз экан. Хотиним мен билан ҳеч қачон гаплашишни истамаслигини тасаввур қила олмасдим. Мен унга, юз берган кўнгилсизликлар учун кечир, деб айтмоқчи ҳам бўлдим, бу умуман ўринсиз эди, худди қотиллик қилиб кечирим сўрагандай гап эди. Мен қандай қилиб бундай пасткашликка боришим мумкин эди? Хотиним мен ҳақимда энди нима деб ўйлайди.? У менинг кечиримимни қабул қиладими? Уят бутун борлиғимни қамраб олди, худди чўкиб бораётган кеманинг остки қисмини совуқ сув босгандай. Бу қанчалик ўнғайсиз бўлмасин, солиҳ хотинимга қараб шуни англадимки, у муносабатларимизни сақлаб қолишни исташига ишона олмадим.
Юз берган воқеа ва ундан келиб чиқадиган уят — рад қилишдан кўра ёмонроқ, чунки рад қилиш маълум даражада нормал муносабатларга қайтишга ундайди. Қўрқув билан боғлиқ уят — тамомила бегоналашиш, бадарғалик қўрқувидир. Бизнинг паст даражада мавжудлигимизни кўрган одамлар бизга нисбатан шунчалик нафратланадиларки, биз бир умр эътибордан четда қоламиз.
АЛДАНГАН ИШОНЧ
Агар уят ҳисси билан боғлиқ учта элемент — ошкор қилиш, фош қилиш ва уларнинг оқибатлари олдидаги қўрқув нисбатан мураккаб ҳодисалар бўлса, уят тушунчасини
Масалан, агар сиз мени аллақандай беўхшов нарсага мажбур қилсангиз, менда уят ҳисси бўлиши даргумон. Аммо мен ҳақимда сизнинг фикрингиз мени ташвишга солмайди. Агар мен сизни ҳақорат қилмоқчи бўлсам, мени беўхшов нарсага мажбур қилганингиз учун ҳақорат қилганимдан хурсанд ҳам бўламан. Мен ҳақимда ҳукм чиқариш ҳуқуқига ва ваколатига эга бўлган одам олдида уят синалади. Бу охир-оқибатда, ёлғиз Худонинг имтиёзидир. Бундай ваколатни инъом қилиш ёки олиб қўйишни Худодан бошқа кимгадир бериш бутпарастликдир. Бу тасаввурлар ҳаққоний ва ноҳақиқий уят ўртасидаги фарқларни ойдинлаштиришга ёрдам беради.
Бутпарастлик — жонзотлар ихтиёрига фақат Яратган бериши мумкин бўлган фармойишни беришга бизнинг интилишимиздир. Агар ўзимнинг ёки хотинимнинг ишлари учун яшайдиган бўлсам, мен ўша ишларимдан сохта худоларни яратган бўламан. Мен муваффақиятсизликка учрасам (аниқ ишончим комилки, сохта худолар менинг асосий эҳтиёжларимни қондиришга ожиз), оқланмаган ишонч учун мен уятни ҳис қиламан. Муқаддас Битик ижодкорлари ниҳоятда аниқлик билан шуни кўрсатадиларки, сохта худоларга суяниш муқаррар равишда уят, йўқотишлар ва азоб-уқубатлар билан тугайди (қаранг:Ишаё 42:17; 44:9–11). Сохта худолар ҳаётдан бездиради ва умидсизликка олиб келади.
Менинг бир аёл танишим отасини аэропортда қандай кутиб олганини айтиб берди. Самолёт келишига икки соат вақт бор экан. Ота самолётга ўтиришидан икки кун олдин улар аэропортда учрашишга телефон орқали келишиб олибдилар. У отани кутар экан, отам бу учрашувни унутиб юбориши мумкин, деган хавотирга тушибди. Аммо отаси тўғрисидаги бемулоҳаза умидлардан ўзини сақлабди. Отаси куч-қувватга тўла, ҳар доим нимагадир ва кимгадир вақт ажрата олади, аммо ўз қизига ҳеч вақти йўқ экан. Қизи отасига айтмоқчи бўлган гапларини хаёлида такрорлаб, сарбсизлик билан кутибди. Вақт ўтибди. Аммо ота эса ҳамон йўқ. Бирор соатдан кейин қиз отасининг йўлига кўз тикишни бас қилиб, қандайдир китобчани титкилай бошлабди. Ҳар сафар, отам келмадимикан, деб кўзини китобдан олиб, атрофга қараганда, ўзига нисбатан нафратни ва уятни ҳис қилибди. Қизнинг ёлғон худоси бўлган одам билан яқин муносабатларга бўлган умидлар ва қизга ҳаёт инъом қиладиган ва ҳаётини тортиб оладиган умидлар қизни алдабди, қиз шундан уялибди.
Аммо қиз айнан нимадан уялган? Бу саволга жавобда иккита ўзаро боғланган ҳодиса кўриниб туради — булар
Иккинчи нарса — алданган ишонч — бизнинг идроксизлигимиз яланғочлиги билан боғлиқ. Гўё мен кесган дарахтнинг ярми ўтин бўлади, ярми эса оилам сиғинадиган бут бўлади, <қаранг: Ишаё 44:13–17> мени ҳаётдаги муваффақиятсизликлардан ҳимоя қилади, деб ўйлашим учун шунчалик аҳмоқманми? Ўзимнинг қўлларим билан кесилган бут менинг жонимни қутқара олади, деб қандай ишона оламан?! Бу ҳақда Э.У.Тозэр яхши гап айтган эди: «Ҳозирда Худонинг ўрнини У берган инъомлар эгалламоқда, мана шу даҳшатли ўрин алмашувида табиатнинг жамики борлиғи бузилган» [30].
Ўзимизнинг аҳмоқлигимиз туфайли сохта худоларимиз кар ва соқовлигича қолади ҳамда бизнинг юракларимизни даволашга қодир эмас, ана шунда биз уят ҳиссини бошдан кечирамиз. Масалан, жинсий зўравонликка дучор бўлган эркак кўпинча ўзига ишонади. У ўзини ниҳоятда ёлғиз ҳис қилганда, ўша даҳшатли лаҳзаларнинг товонини тўлаш учун унда бенуқсонлик мазмуни ишлаб чиқилади. Жинсий зўравонликка учраган менинг мижозларимнинг кўпчилиги спортчилар бўлиб етишдилар. Кўпинча вазиятни ва бенуқсонликни эгаллашга интилиш уларда ожизликни ифодалайдиган ёки яқин муносабатларга киришадиган (жинсий муносабатлардан ташқари) ҳар қандай ҳиссиётни бошдан кечиришни рад қилишда ўз ифодасини топган. Одатда улар алоҳида ажралиб туришни, шафқатсизликни ва ҳукмронликни афзал билганлар. Уларнинг ҳукмлари аниқ эди: «Мен бир марта зўравонликка учрадим, энди бундан кейин ҳеч қачон вазият устидан назоратни йўқотмайман. Ҳеч қачон ҳеч кимнинг олдида ўзимни бунчалик ожиз ҳис қилишимга йўл қўймайман».
Холаваччаси томонидан номуси топталган полициячи тезликни оширган ҳайдовчини тўхтатганда, шаҳвоний ҳиссиётлардан титраб кетарди. У, ҳайдовчи мен билан баҳслашса, менга қаршилик кўрсатса, унинг душманлигини бартараф қилишим учун зарурат туғилса, деб қаттиқ истарди. У бошлиқлардан ҳайфсан олганда ёки ҳамкасблари билан зиддиятга борганда, жазаваси тутиб, уларни янчиб ташлагиси келарди. Агар у сохта худонинг талабларини бажара олмаса, одамлар устидан назорат қиладиган сохта худо уни ҳам хўрларди.
Сохта худолар турли-туман. Улар қандайдир одамлар, объектлар ёки идеаллар бўлиши мумкин. Сохта худоларда энг асосий нарса — бу худоларнинг меҳрибонлиги туфайли биз ҳимоядамиз, деб ишонишимиздир. Ўша худолар бизга панд берганда ёки биз уларнинг ҳафсаласини пир қилдик, деб ўйлаганимизда, руҳимиз итоатсизлик ва алайна ошкора ёлғизликдан пайдо бўладиган икки баробар уятни ғарқ қилади.
Аммо ҳаққоний уят ундан тамомила фарқ қилади. Биз фақат танҳо Худони эътироф этганмиз. Бизнинг қийматимизни аниқлаш учун Унга ҳокимият берилган. Барча йўқотишлар ва ҳафсаламиз пир бўлганда, уятни эмас, балки қайғуни бошдан кечирамиз. Пайғамбар Ишаё ихтиёрий равишда азоб тортадиган Қул ҳақида гапириб <қаранг: Ишаё 53:7>, бу ишончни шундай сўзлар билан ифодалайдики, бу сўзлар адолатсизликка ва ёвузликка бизнинг муносабатларимиз асосида ётади:
Мени урганларга кифтимни очдим,
Соқолимни юлганларга юзимни тутдим,
Ҳақорат, тупуришлардан юзимни яширмадим.
Эгам Раббий менга мадад беради,
Шу боис мен ҳеч шарманда бўлмадим.
Азобларга бардош беришга қарор қилдим,
Биламан, шарманда бўлмайман.
Мени оқлайдиган яқинимдадир,
Мен билан даъволашадиган ким, юзлашайлик-чи!
Қани рақибларим? Менга қарши чиқсин!
Мана, Эгам Раббий менга мадад беради,
Қани ким мени айбдор, деб айта олади?!
Худонинг Қули тушундики, ишонч — Уни урганларнинг шафқатсизлигидан ҳимоя қиладиган тўсиқ эмас, Унинг соқолидан тортганларнинг уятсизлигидан ҳимоя воситаси эмас. Қадимги Яқин Шарқ маданиятида эркаклар учун энг оғир шармандалик қирилган соқол эди. Қолаверса, ҳеч ким Унга қарши айбловчи бўлиб чиқа олмайди, Унинг руҳини уятга рўпара қила олмайди, чунки Самовий Ота Унинг ҳаками ва ҳимоячиси бўлиб олдинга чиқади.
Ҳаққоний уят (яъни Худога ишонишни истамаслигимизнинг маълум бўлиб қолиши) Отага қайтишимизнинг асоси ҳисобланади. Кўпчилигимиз учун Худога таяниш — бизнинг танамизни ва тинчлигимизни У безарар сақлаши учун Унга суянишимизни билдиради. Аммо бу ўз моҳиятига кўра, суянишнинг Муқаддас Китоб бўйича тушунчаси эмас. Суяниш мавжудлигимиз учун энг муҳим нарса — яъни руҳимизнинг сақланганлиги учун Худога ишонишимизни билдиради. Худо билан абадий бўладиган кимлигимизнинг асосий моҳиятига бизнинг руҳимиз Отага қайтишни кафолатлайди, руҳимизни уятга ҳеч ким дучор қила олмайди, обрўйини тўка олмайди, бу оламда бизнинг танамиз, обрўйимиз ёки хавфсизлигимиз билан нима юз беришидан қатъий назар, ҳеч ким руҳимизни эгаллай олмайди.
Энди Худодан қочганимизда ўзимиздан ўзимиз нафратланишимизнинг ролига мурожаат қиламиз.
3-БОБ
МОЙИЛЛИК: ЗИДДИЯТ ВА ЎЗИДАН НАФРАТЛАНИШ
Жинсий зўравонликка дучор бўлган одам уруш ҳолатида бўлади. Охир-оқибатда иблис ва иблис дунёқарашига эргашиш душманлик ҳисобланади. Булар — итоатсизлик, ўзбошимчалик, бошқача айтганда, гуноҳ. Муаммо шундаки, иблис айёр ва унинг йўллари ниқобланган. Ҳар қандай гуноҳ ақлли ва оқланган бўлиб кўринади, ёмонлик қилиш ёки Худони ҳақоратлаш мақсади сифатида камдан-кам ҳолатларда қабул қилинади. Дилга озор етказувчи сўзлар ва парокандалик бўйича айтилган қўпол муомала арзимас гуноҳ (бизнинг нимага қодир эканимизни ҳисобга олган ҳолда) ёки маъқул бўлиб туюлади, агар нарсаларга бизнинг гуноҳли нуқтаи назаримиз бўйича эътибор қаратадиган бўлсак. Янада жиддий гуноҳлар — иғво, алдов, очкўзлик, эр-хотин хиёнати — биз қилган гуноҳлар соясида унчалик ваҳимали кўзга ташланмайди («Балки, бир четдаги ишқий алоқалар — яхши эмас, агар сиз менинг қанчалар бахтсизлигимни ва мен оилавий ҳаётда нақадар чидаб бўлмас даражада бахтсиз эканимни билсангиз эди, мени оқламаган тақдирингизда ҳам, камида тушунган бўлардингиз ва мени кечирардингиз»). Аслида гуноҳ — бу тубан, ваҳимага соладиган, хавфли оламдаги инсоннинг соғлом фикри орқали мукаммал, ақлли, рационал деб тасаввур қилинади.
Илоҳий нуқтаи назар ва Худонинг йўли, энг камида бошланишида, кўпинча эса узоқ вақт тамомила ноўриндай бўлиб туюлади. Ҳаётни эгаллаш учун уни беришга даъват <қиёсланг: Матто 16:25 ва б.>, руҳан камбағал бўлганларнинг бахтли бўлиши ҳақидаги ваъдадан <қаранг: Матто 5:3> бутун олам ағдар-тўнтар бўлиб кетади ва гарчи гуноҳли бўлса ҳам, у ҳақдаги табиий тасаввурларимизга зид келади. Гуноҳ тез орада ниқобланади ва ниҳоятда ақлли бўлиб кўринади, солиҳлик эса мантиқан ақлга тўғри келмайдиган ва амалда қўллаб бўлмайдиган бемаънилик бўлиб туюлади. Шу нарса тушунарли бўладики, биз нормал деб қарайдиган нарсалар аслида ақлсизлик бўлиши мумкин, биз маъқул ёки ҳатто солиҳ деб қарайдиган нарсалар такаббурликнинг ва Яратувчига қарши исённинг намоён бўлиши деб қаралиши мумкин. Биз одатда, гуноҳни белгилайдиган ўлчов бошқа элементларни назарда тутмайди. Бу элементлар Худо билан муносабатлардан ташқаридаги ҳаётни қуриш учун бизнинг қароримизни амалга оширади. Бу қарор уят ва нафратнинг мураккаб ва ҳалокатли муносабатлари билан боғлиқ.
Бирон нарсага нафратли муносабатни аниқ мисоллар асосида осон тушуниш мумкин. Агар машинангиз калитини йўқотсангиз ёки муҳим учрашув ҳақида унутиб қўйсангиз, ўйлаб кўринг-чи, ўзингизни қандай тутасиз? Бир аҳмоқни йиқитиб, ниҳоят бемаъни иш қилганингизни англаб қолганингизда, қандай сўзларни айтган бўлардингиз? Менинг бир дўстим бундай ҳодисани «ўзини ўзи азоблаш учун баҳона» деб номлаган эди. «О, мен ақли заиф, қандай қилиб бунчаликка йўл қўйдим-а?» ва «Наҳотки кундалигимга қараш шунчалик қийин бўлди-я!» Бу сингари ички муаммолари билан ёки ўзига бунчалик ишониб гуноҳ қилгани сабабли ўзига ўзи қарши боришни камдан-кам одам қилади. Энг ёмони — уларга энг паст баҳони берадилар. Аммо бу сингари ўзини ўзи азоблаш ортида бирон ёмон нарса яшириниб ётмаганмикан?
Ёки бизнинг адресимизга қилинган салбий таърифга реакциямизни кўриб чиқайлик. Биз овоз чиқариб шундай деб айтишимиз мумкин: «Менга қилган эътирозларингиз учун ташаккур, келгуси ишларимда буни мен албатта ҳисобга оламан». Ўша пайтда ичимиздан хижолат чекамиз: «Қандай сурбет-а! Сен ўз ишингда ҳеч нарсани билмас экансан, менинг лойиҳамни танқид қилиш каллангга қаёқдан келиб қолди?!» Эътирозлар, худди маслаҳатлар сингари, ҳисобга олинмайди, чунки олдиндан бичиб-тўқиган танқидчининг шахси ёки муносиблиги микроскоп остида текшириб ўрганилади. Калит йўқолганидаги ҳодисада ҳам, ҳамкасбларимиз танқид қилганда ҳам — ҳар иккаласида ҳам уят ҳужуми учун майдонни қисқартиришга биз баравар нафратланамиз.
Ҳақиқий уят гуноҳни фош қилишга қодир. У бутпарастликнинг ўқ ўтмас ҳимоя қалқонини тешиб ўтади ва инсон юрагида яширин бўлган умид- ишончни очади. Аммо ҳақиқат нури кўпинча ниҳоятда ёруғ ва хавотирга соладиган бўлади, шунинг учун гуноҳкор одам дарров қалқон ортига яширинади, бу қалқон ортида унинг нафратланишига Худонинг аралашувидан ўзини четга олишни мўлжал қилади. Аммо бу нафрат бемаъниликдир, чунки у инсонни янада нозиклаштириб қўяди, гарчи Худога ишониш заруратидан халос қиладиган ўзбошимчаликнинг зоҳирлигини сақлашга имкон берса ҳам. Хуллас, нафрат — гуноҳкор одам ўз ҳаётига Худонинг аралашувига қарши асосий қуролдир. Гуноҳкор оламдаги ҳаётнинг оқибатларини, жумладан, жинсий алоқани суистеъмол қилиш билан келтирилган зарарни тушуниш учун нафрат нима эканини асосли тушуниб олишимиз керак.
Нафрат уятнинг тахминий сабабларига ҳужумдир, уят нафрат, заҳархандалик, совуққон шафқатсизлик туфайли қилинади, гарчи ҳужум назокатли табассум, силлиқ таъна билан ғаразли ниқобланган бўлса ҳам. Нафрат бизни кўриб турадиган одамнинг ёки уятли фош қилишга сабаб бўлган шахсиятимизни ҳосил қиладиган ниқобга қаратилган бўлиши мумкин.
Уятни билиб олиш осон. Сўник нигоҳ ва букилган елка уятни ҳис қиладиган одам учун одатдаги ҳолдир. Дунёда энг кўп бировнинг кўзига кўринишни истамайдиган одам ана шу тоифа ҳисобланади ёки бундай одам қарашларнинг кесишган нутқтасидан нари туриш ва кўнгли қонга тўлишини бас қилишни хоҳлайди. Қандай қилиб бунга эришиш мумкин? У қандайдир тарзда кўздан нари туриши ёки уларнинг диққатини чалғитиши керак. Бунинг учун икки имконият бор: бошдан кечирилаётган уят унинг тешиб юборай деган нигоҳидан юз ўгириш ва уятнинг сабаби бўлган шахсга диққатини қаратиши керак. У «душман»нинг кўзига нигоҳи кучини йўқ қилиш учун уни кўр қилиши мумкин. Биринчи вариант — ўзига нафрат, иккинчиси — бошқаларга нафрат. Шаклан улар ҳар хил, аммо вазифасига кўра ўхшаш. Нафратнинг шакли ва вазифаси жинсий зўравонликка дучор бўлганлар учун муҳим натижаларни олдиндан белгилаб беради.
Нафрат концепциясини тушунишда мураккабликлар бор. Энг яхшиси — ўзидан ўзи нафратланишни ўзига паст баҳо бериш билан боғлайдилар, бошқалардан нафратланишда эса атрофдагиларга такаббурларча ҳурматсизликни кўрадилар. Бундай ҳукмлар, гарчи ниҳоятда аниқ бўлиб кўринса ҳам, ташвишга соладиган етишмовчиликлардан зарар кўради. Ҳар қандай йўналишдаги нафрат кўп даражага эга. Бу даражаларни кучлисидан кучсизига томон қуйидаги шкалада тасниф қилиш мумкин:
НИҲОЯТДА КУЧЛИ НАФРАТ
Болалигида бир неча йил давомида энага тарбиясида бўлган ва энага йўлдан оздирган аёл психологик маслаҳатларда менинг мижозим бўлган эди. Илгари у билан бир қанча вақт психотерапевтик даволаш ишлари ўтказган эдим, шу боис биз анча илгари кетдик ва аёл ўз ҳаётини тушунишда катта муваффақиятларга эришди. Аммо унинг эркаклар билан бўлган муносабати ҳақида тўхталганимизда, уни қўрқув эсанкиратиб қўйди. Ишимиз ташвишдан иборат бўлиб қолди ва самараси унчалик яхши бўлмас эди. Бир жиддий учрашувда биз унинг эркаклар билан яқин муносабатлари бўлишига интилишида нима учун бунчалик даҳшатли нафрат пайдо бўлган воқеани муҳокама қилдик. Аёл танаси ва руҳининг гўзаллигига эътиборсизлик билан қараб, ҳаддидан ошиб кетди. Мен аёлнинг фожиасини тинглаб, юрагимга шунчалик яқин олиб қайғурдимки, оқибатда йиғладим. Аёлнинг юзи ғайритабиий буришишдан ўзгариб кетди, мен ҳам ўзимнинг кучли таъсиримни билдириб ҳайратландим. Биз кечинмаларимизни сўз билан ифодалай олмасдик. Шу билан учрашувимиз тугади.
Кейинги учрашувимизда у менга ҳикоя қилиб берди: олдинги учрашувимиздан кейин у ўзига қаттиқ жисмоний шикаст етказмоқчи бўлибди. У менинг кабинетимдан чиққач, тезликни жуда ҳам ошириб, хавф-хатар остида уйига аранг етиб келибди. Сўнгра аёл халқнинг орасида шаҳарнинг Беномуслик деб ном олган ҳудудига сайр қилгани борибди. У оз ухлабди, деярли овқат емабди, аёвсиз меҳнат қилибди. Унда тирноқларини ғажиб, узиб олиш, танасини қон чиққунча тирнаш, олдин ўзлаштирган нафси бузуқликка қайтиш васвасаси пайдо бўлибди. У автоҳалокатда менинг ҳалок бўлишимни хаёлан тасаввур қилибди. Унинг ҳаётида бу ҳафта энг ёмони бўлганини гапиришга ҳожат қолмади. Уни менга ҳам, ўзига ҳам нисбатан тийиқсиз нафрат қамраб олган эди.
Ниҳоятда кучли нафрат ўзига ёки бошқа бировга жисмоний зарар етказишга интилишда намоён бўлади. Агар йўқ қилмаса, энг камида жисмоний эҳтиёжларни ва тананинг ташқи кўринишини шафқатсиз рад қилиб азоб-уқубат пайдо қилади. Бу очиқчасига, худди худкушлик ҳодисаси сингари очиқчасига ёки булимия [31] ҳодисаси каби яширин юз бериши мумкин. Ҳар
Жабрдийда аёлда ўзининг руҳи истагини йўлдан оздирган одамни бевосита ёки билвосита йўқ қилиш учун истак пайдо бўлиши мумкин.
ЎРТАМИЁНА НАФРАТ
Эскича кийинган, хулқ-атворига кўра якшанба мактабининг ўқитувчиси бўлган аёл менга қўпол, шафқатсиз эркаклар гуруҳи томонидан калтакланган ва номусига тегилган ҳолатдаги фантазиясини ҳикоя қилиб берди. Эри билан жинсий алоқа пайтида ана шу ёввойиларча фантазияга берилибгина у қониқиш ҳосил қилар экан. Ўша аёл хаёлида баъзан жинсий алоқа учун дарахтга қандайдир эркакни осиб қўяр ёки уни ахлоқан йўқ қилар экан. Бу фантазиянинг моҳияти ерга уриш ва зўравонликдир.
Зўравонлик билан боғлиқ фикр ва образлар танадан қон оқизадиган ўткир пичоққа ўхшайди. Бу хилдаги фантазиядан асабларга тегадиган ёқимли туйғу жудолик аламларини бостирадиган гиёҳванд моддага ўхшайди.
Ўртамиёна нафрат усталик билан қилинган қасос тўғрисидаги фантазияда намоён бўлади. Жамоага ўз қадрини қандайдир тарзда исботлашни орзу қиладиган омадсиз ходим дангаса ва нолойиқ бошлиқ овсарлиги туфайли бой берилиши мумкин бўлган миллион долларни унга сақлаб бериб, атрофдагиларга нафратли муносабат ёрдамида ўзига нисбатан ҳурматни ва вазият устидан назоратни ҳис қилишни қайтаришга ҳаракат қилади.
ЮМШОҚ НАФРАТ
Юмшоқ нафрат, эҳтимол, бизга жуда яхши танишдир, шунинг учун кўпинча унда қоралайдиган ҳеч нарсани кўрмайдилар. Бу нафрат ўзини ва бошқаларни қиёсий баҳолашда намоён бўлади. Шундан кейин ютқазган томонга вазиятни яхшилаб тўғрилаш учун таъналар ёки аччиқ истаклар айтилади.
Ўзингизни ўсмир деб тасаввур қилинг: юзингизни янги ҳуснбузар қоплаб олди ёки аксинча, ёшингиз катта, шимингизга коктейль тўкилиб кетди. Кейингиси юз берганда, ичингизда ниҳоятда аччиқ диалог бўлиб ўтади. Суҳбатга қўпол сўкиниш жўр бўлади. Аммо кўпинча шундай вазият билан тугайди: охирида яхши томонга ўзгартириш учун ўзимизда куч топамиз.
Менинг бир дўстим теннисни яхши ўйнай олмайди. Маҳорати йўқлиги учун ўзини сўкмайди, ўзининг ҳар бир зарбасини танқид қилиб, жазавага тушишдан ўзини аранг тутиб туради. Ўзининг айтишича, ўзидан жаҳли чиқиши туфайли яхши ўйнай бошлар экан. Янада қаттиқ зарба бериш учун вазиятни ўнглашга куч ёғилиб келишини у ҳис қилади. Худди шу сингари, масиҳий жамоатларда ўзига нафратни катта солиҳликка эришиш усул сифатида рағбатлантирилади. Масалан, агар сиз мастурбация учун ўзингизни шафқатсиз равишда жазолайдиган бўлсангиз, жазоланмаслик шароитидагига қараганда, бу машғулотга унчалик мойиллик кўрсатмайсиз.
Биз бошқаларда қандайдир айбларни кўрганимизда, нафратли муносабатимизни кўрсатамиз. Биз томонимиздан нафратли муносабат яқинимизга севгини кўрсатмайди. Бу муносабатдан ички зиддиятларни юмшатиш учун фойдаланилади, бу муносабат биз яхши ва ёмонлар сифатида зоҳир бўлганимизни ҳис қилишимиз билан деярли доимо боғланган. Бошқаларни ошкор қилиш ёки қоралаш, уларни хавфсиз позицияда ушлаб туриш — улар тасаввур қилиши мумкин бўлган ҳар қандай хавфни озайтиради.
Аёллар — жинсий зўравонлик жабрдийдалари — кўпинча ўзларининг мавжудлигидан ҳар қандай хурсандчиликни йўққа чиқариш имкониятларини топадилар, бунинг сабаби — ўзларининг юзини, танасини, кийимларини, муносабатларини бошқа аёлларники билан қиёслаб, ўзларини салбий баҳолайдилар. Жозибали аёл ўз танасига нисбатан нафратини ардоқлаётгандай қилиб кўрсатади ва рақибининг танасини танқидий баҳолайди.
КУЧСИЗ НАФРАТ
Бир танишимнинг хушомадларни эшитишга тоқати йўқ эди, ҳатто бу аёлнинг ҳаёти атрофда ижобий баҳоларга боғлиқ бўлса ҳам. Кимдир унга хайрихоҳлик билдирганда ҳис қилган муносабатлар ривожининг потенциал имкониятларига бардош беришга қодир эмас эди. Агар у тайёрлаган таомни мақтасалар, мен ёмон ошпаз эканман, деб ўзини бечора қилиб кўрсатарди. Агар унга, хушомадларга қулоқ солишни истамайсан, деб танбеҳ берсалар, узоқ вақт хафа бўлиб юрарди. Ўз гўзаллигини, олийжаноблигини ва қобилиятини инкор қиладиган одамга ҳар сафар хушомад учун оёғингиз остидан чуқур ковлайверса, ёқимли бирон сўз айтиш қийин. У аёл ниҳоятда камтар бўлиб кўринган эди, аммо унда такаббурлик бор, чунки у атрофдагиларнинг кўнгил мойиллиги инъомини қабул қилмасдан, доим рад қилиб келди.
Баъзан хушомадни эшитиш билан боғлиқ муаммолар ўзининг номукаммаллигини ҳис қилиш (ўзига нисбатан нафратли муносабат билан) ёки яхши сўзларнинг самимийлигига шубҳа (бошқаларга нафратли муносабат билан) орқали юзага чиққан. Ҳар қандай ҳолатда ҳам сизга интилган одам қўл тегизишига йўл қўймаслик, сизга ҳеч ким ҳадя қилишига ва сиз билан хурсандчилигини ўртоқлашишига имкон бермаслик учун ички қурилма ҳар қандай ҳолатда ҳам рўёбга чиқади. Хурсандчилик ва чуқурлашган муносабатлардан қўрқадиган одам учун ҳар қандай яқинликни, у пайдо бўлгунга қадар йўқ қилиш керак.
Илгари жинсий зўравонликка учраган одам «тишлаш»дан заҳарланишга қарши дори сифатида кўпинча нафратни ғамлаб қўяди. Шаҳватнинг, жонланишнинг бошқа одамлар билан боғлиқ муносабатлардаги биринчи белгилари — шаҳват ёки қасоснинг ҳалокатли чоҳига икковини итариб юборишга қодир аллақандай одам сифатида қабул қилинишидир. Бир аёл менга айтган эди: «Агар мен кимгадир чинакамига ёқиб қолибман, деб ўйласам, қандай ножўя иш қилганимни сиз тасаввур қила олмайсиз. Менга кўрсатилган хушомадни, мойилликни фақат ушлаб қолишга уринадиган бўлсам, қандайдир бошқача, ҳатто ахлоқсиз иш қилиб қўяман, деб қўрқаман. Унинг ҳиссиётларини шубҳа остига қўйсам ёки рад қилсам, икковимизга ҳам яхши бўлади». Нафрат ҳар қандай кўринишда доимо қандайдир мақсадни ўз олдига қўяди — одатдагидай, бу жабрдийдани атрофдагилардан, ўша аёлни руҳан яралаганнинг тажрибасини такрорлашдан ҳимоя қилади.
Кўпчилигимиз ўзимизнинг хатти-ҳаракатларимиздан шошиб қоламиз. Баъзан беихтиёр қандайдир сўз оғзимиздан чиқиб кетади. Нима учун мен хотинимнинг янги, лўлиларга ўхшаб кетадиган халқи устидан кулдим? Ўзим ҳам яхши билмайман. Ўша халқ овсарроқ бўлиб кўринади, аммо тўғрисини айтганда, нима бўпти? Менинг шарҳларим ортида аслида нима турганини ўзим тушунмасам, бунинг қандай аҳамияти бор?
Жавоб мураккаб: билимларимиз жамики муаммоларнинг катталигини ва ўз хулқ-атворимизни шунчаки аниқлаштиришдан кўра,
Ўз-ўзидан бундай англаш гуноҳли хулқ-атвор ўзгариши учун ҳали стимулни таъминламайди, у фақат янада ғайрат билан тавба қилиш учун дастлабки шарт-шароит яратади, холос. Ёмони шуки, сабабларни англаш, худбинларча ўзини ўзи танқид қилиш ғалати зиддиятларга олиб келиши мумкин. Гуноҳ, нажот ва муқаддаслик муаммоларига эътибор қаратиб, уларни аралаштириб юборди. Муаммонинг ечими, албатта, изловчининг юрагида ётади. Бутун борлиғи билан қайғуриб: «Эй Худойим, жамики сирларни ва мени ҳалок қиладиган нарсаларни ўзимга зоҳир қил», <қиёс.: Забур 18:13; 89:8> деб даъват этадиган одам охир-оқибатда Худонинг марҳамати бўйича ўз гуноҳини кўра олади ва Худонинг марҳаматига сазовор бўлади. Инсоний сабабни мўлжалга олиб, натижада гуноҳнинг ваҳимаси ҳақида тасаввурсиз ва Нажоткорга чуқур эҳтиёжсиз ўтишни тадқиқ қилаётган одам айбни ва ўзгариш қобилиятини тан олмасдан сабаб ҳақида гапга зеб беради. Гуноҳнинг табиати ва ўзгариш йўлларига нисбатан тўлиқ аниқ хулосага келиш учун нафрат вазифаларини тушунтиришга ҳаракат қиламан.
Нима учун одам охир-оқибат нафратга келади? Содда қилиб айтганда, у билан боғлиқ сабаблар Одам атонинг Худога қарши чиқишига — Яратганнинг назаридан қочишга ўхшаш бўлади. Агар биз Худодан қочсак, эҳтимол, гуноҳларимиз учун жазодан қоча оламиз. Нафрат уятимизни кучсизлантиради, интилишларимизга барҳам беради, ўзимизнинг комиллигимиз ҳақида хаёлга чўмдиради, аммо нафрат ҳақиқий муаммони бузиб кўрсатади.
УЯТНИНГ КУЧСИЗЛАШУВИ
Нафрат ё бизга қараб турган одамнинг (бошқаларга нисбатан нафрат) кўзини қамаштиради, ёки уялган одамнинг назарини уялтирганнинг (ўзига нисбатан нафрат) олиб қочади. Ҳар қандай ҳолатда ҳам натижа битта — уятнинг кучли ҳиссиётларини кучсизлантиришдир. Одам гоҳ ўзига, гоҳ бошқаларга ҳужум қилиб, нафратнинг бу турларини навбат билан ишга солади. Дарвоқе, кўп ҳолатлар у ўзи учун табиий бўлган нафрат турларидан бирига мойиллик билдиради.
Уятда ҳар доим хавотирлик хисси иштирок этади. Нима юз беради? Сени қачон фош қиладилар — менинг устимдан кулиб қўя қоладиларми ёки таъқиб қиладиларми? Психология мутахассислари хавотирлик билан мос келмайдиган ғазабли ҳиссиётлар, хулқ-атвор, ожизлик, жинсий қўзғалишни аниқлаганлар. Бир пайтнинг ҳам ўзида хавотирликнинг азоб берадиган номаълумлигини ҳис қилиш ва ҳам ғазаб қувватининг уриб туриши мумкин эмас. Биттаси ғолиб келиши керак. Унинг учун ғазаб — баъзан шовқинли ва шиддатли, баъзан сокин ва маккор — уятга алоқадор ишончсизликдан қутулиш воситаси бўлади. Нафрат бор экан, уят инсонни ҳаракатсиз қилиб қўймайди, балки аксинча, фаолият учун, фош бўлиш ваҳимасидан қочиш учун унга куч беради.
ИНТИЛИШЛАРИМИЗГА БАРҲАМ БЕРИШ
Уят ҳукмронлигида юракнинг орзуга интилиши руҳнинг азобини чуқурлаштиради. Шундай қилиб, кўпчилигимиз, тасодифий ва хавфли оламда бизга бошқа қайғу-ғамлардан дарак берадиган ҳамма нарса имкон қадар бузиб ташланади ёки четлаб ўтилади, деб айтишга журъат қилганмиз.
Мен жинсий алоқани суистеъмол қилишдан жабр тортган кўплаб ёлғиз аёллар билан ишладим. Уларнинг ички озодлиги ва уларнинг руҳига ва танасига янгидан гўзаллик бахш этадиган қалб ҳалимлиги жиддий шахсий ўзгаришлар даврида юз берди. Бу пайтда улардан кимдир учрашувдан жиддий муносабатларга ўтади. Яширин истаклар (турмушга чиқиш)ни амалга ошириш имконияти кўпинча жинсий алоқани суистеъмол қилиш ҳақидаги хотираларни қайтараётгандай кўринади, мавжуд муаммоларни ўткирлаштиради, унинг келажаги учун икки томонлама муносабатларни пайдо қилади, булар — муносабатларнинг ривожидан келадиган хурсандчиликдан тортиб қулай чораларгача путур етказишдир.
«Ҳикматлар» 13:12да шундай ёзилган: «Рўёбга чиқмаган умид юракни эзади, ушалган орзу эса ҳаёт дарахтидир». Жинсий алоқадан азият чеккан аёл ҳар қандай умидини йўқотади, кўп ҳолларда яқин муносабатларга ёки адолатга астойдил интилишнинг тикланишини хавотирлик билан қабул қилади. Юз берган воқеа чигал туюлади, ҳаётга умид беришни таклиф қилишга қодир одам душман деб қаралади. Илтифот кўрсатмайдиган, найранг кўрсатадиган, зарар келтирадиган одам эса худди қадрдон дўст, севикли одамдай қучоқ очиб кутиб олинади. Жинсий алоқадан азият чеккан аёлларнинг кўпчилиги учун ҳаммаси фожиали тугайди — бундай муносабатлар туфайли улар яна жабрдийда бўлиб қолаверадилар. Уларнинг хулқ-атворини юзага чиқарадиган омиллардан бири — уларга ютуқни кафолатлайдиган одамни онгли равишда топишга қарор қилишдир. Бундай муваффақиятга умидни улар ҳатто хаёл қила олмайдилар.
Нафрат — интилишларнинг шафқатсиз музлатилган қамалидир. Мен ўзимга ўзим нафрат билан қараганимда, сизнинг ҳаракатларингиз имкониятларини ва сиз учун ўзимнинг аҳамиятли бўлишимни истайман. Сизга нафрат билан муносабатда бўлар эканман, сиздан менга бирон нарса керак эканлиги тўғрисидаги ҳис-туйғулардан қутуламан. Ҳар қандай ҳолатда ҳам нафрат интилишларни ўлдиради.
КОМИЛЛИГИМИЗГА БАРҲАМ БЕРИШ ХАЁЛОТИ
Гуноҳкор одам ўз ҳаёти устидан сеҳрли таёқча назоратини эгаллаш учун астойдил, баъзан васвасага берилиб меҳнат қилади; унинг эсидан чиқиб кетадиган бундай нарсаларга нисбатан
Айниқса, бу шахсий бахтсизликдан келадиган чуқур ички зиддият ҳодисаси учун характерли. Нима учун мен ёлғизман? Нима учун эрим мени ташлаб кетди? Нима учун отам менга зўравонлик қилди? Инсон азоб-уқубатларининг сабаблари ҳақидаги саволлар муваффақиятларнинг ёқимли кўринишидан руҳни узоқлаштиради. Юз бераётган воқеалар наҳотки рост бўлса? Ҳаёт адолатлими? Ёки тенгсизлик ва адолатсизлик ҳаётимизнинг парвариш қилинган ҳовлисидаги ҳар қандай ниқобни фош қиладими? Гуноҳкорликнинг чириган ўтмас молини ва бегона ўтларини ошкор қилиб кўрсатадими? Кўпчилик тубан оламдаги ҳаётнинг қўпол ҳақиқатига бардош бера олмайди. Шунинг учун уларда ҳаётнинг тартибга соладиган, маъқул изоҳларини топишга эҳтиёж пайдо бўлади. Нафрат — саросима, ваҳима, ожизлик келтириб чиқарадиган ички зиддиятларимизга ўзига хос заҳарга қарши дори бўлади.
Жинсий алоқани суистеъмол қилиш оқибатларига боғлиқ равишда нафратнинг вазифасини кўриб чиқамиз. Бир аёл менга шуни ҳикоя қилиб берган эди: у беш ёшлигида шунчалик шаҳватпараст бўлган эканки, отаси унинг олдида аранг турар экан. Аёл бунинг ҳаммасида ўзини айбдор деб ҳисоблаб, унинг жирканч гуноҳини оқлади. Аёл ўзини айбдор деб ҳисоблаганда, ўз кулфатини кўришга зарурат сезмади. Бунга сабаб, балки, ўз ҳаётини ташкил қилиш ёки бир маромга солиш учун турли воситалар билан таъминлангани бўлса керак. Шундай бўлса ҳам, кўп ўтмай ўта шаҳватпарастлиги оқибатида унинг номуси булғанди. Эркаклар ундаги керакли ҳамма нарсани — жозибадор бирон нарсани кўра олмасликлари учун у танасини ва руҳини пинҳон тутган эди. Унинг кийимлари ниҳоятда одми, ўзини тутиши ниҳоятда жиддий. Унинг ўзига бўлган нафрати — ўтмишда олган зарбаларини ва ҳозирда ҳамда келгусидаги ҳимояланган ҳаёти учун фаолият дастурини изоҳлаб турарди.
Менинг яна бир мижозим ўзига нафратни тамомила бошқача тарзда бошдан кечирганди. У ўзини ожиз эркаклар учун тузоқ қўядиган арзон ва ифлос йўлдан оздирувчи сифатида қабул қилган эди. Аёлнинг ўзига бўлган нафрати унинг қора кўзларига асир бўлган мухлисларини оёқ ости қилиш учун қурол бўлди. У телбаларча ғазаби авжига чиқмагунча, жабрдийдасини ўзига жалб қилиб ва маҳлиё қилиб, «кайф»ини суриб юраверди. Жабрдийдалар бу аёлни бир неча марта калтакладилар, зўрладилар. Бу мисолда икки турдаги нафратнинг қўрқинчли усулини кўрамиз. Унинг ўз дастури бор эди, бу дастур ўзидан нафратланишдан, ўз интилишлари устидан ҳукмронликнинг ёлғон ҳиссиётларидан иборат эди: «Мен суюқоёқман, нима учун мен сен билан самимий муносабатларга интилишим керак?! Мен ғолибман, агар сен мендан фойдаланишга қарор қилган бўлсанг, ҳақини тўлашингга мажбур қиламан».
Эркакларда ўзига нафратнинг вазифаси шундай. Бир мижозим менга шундай ҳикоя қилган эди: у мактабдан уйига қайтаётганида, кўпинча катта ёшли болалар жинсий алоқа қилиб, уни хўрлар эканлар. У болаларнинг тимирскилайдиган қўлларига, унинг асбоби ҳажми ҳақидаги беҳаё ҳазилларга тоқат қилишга кўникди. У улғайгач, худди ўша сингари, ўзини ўзи ҳақоратлади. У бошқаларга қаратилган нафратини ҳеч қачон ўз хотини билан жинсий яқинликнинг ташаббускори бўлмагани орқали ифодалади. Унинг жинсий алоқага қизиқишининг намойишкорона барҳам топиши у учун руҳий зарба бўлди. Ўзини ўзи хўрлашга оид қилиқларини сир тутилган дард-аламлари учун ҳимоя қилувчи клапан зарурлиги билан изоҳлади. У бу дард-аламни бошқача қабул қила олмади.
Назоратни қўлга олишнинг бу схемаси энг жиддий вазиятларда ҳам учрайди. Шундай экан, оилам йўқлиги учун ўзимнинг ташқи кўринишимни айблайман, бунда мен ўзимнинг ёлғизлигимга нафақат изоҳ бераман, балки чиройли либослар сотиб олиб, озишга ҳаракат қилишим ёрдамида бахтсизлигимни бартараф қилиш учун ўзимда иллюзия ҳосил қила оламан.
ҲАҚИҚИЙ МУАММОЛАРНИНГ БУЗИЛИШИ
Инсониятнинг энг асосий муаммоси — гуноҳни нафрат бузиб кўрсатишидир. Ўзига нисбатан нафратдан кўра, бошқа одамларга нисбатан нафратни тушуниш осон. Бошқалардан нафратланиб, биз ўзимизнинг гуноҳимиздан ва айбимиздан бўйин товлаймиз, бошқаларнинг гуноҳига диққат қаратамиз. Бу ўринда классик намуна бўлиб, аввал Худога, кейин Момо Ҳавога айбни ағдарган Одам атонинг нафрати хизмат қилади. Айб ҳам, масъулият ҳам уларда. Агар улар ўз мажбуриятларининг уддасидан чиққанда эди, Одам атонинг ҳеч қандай муаммоси бўлмас эди.
Бошқаларга нафратини қаратган одам, одатда, ниҳоятда сезгир бўлади ва бошқаларнинг нимаси нотўғри эканини ишонч билан кўрсатади. Аёлни Худо яратгани маълум, айнан Момо Ҳаво таъқиқланган мевани Одам атога берди. Муаммо — юз берган воқеани Одам ато тўғри кўрсатганида эмас, балки итоатсизлиги учун жазони қабул қилишга тайёрми — ана шунда. Бошқаларга нисбатан нафратга алдам-қалдам қилинган ва назоратни қайтариш мақсадида юз берган таҳлил бир пайтда юз беради. Ўзига нисбатан нафрат, гарчи воқеаларнинг моҳиятини кам бузиб кўрсатмаса ҳам, унчалик ёрқин намоён бўлмайди.
Нафратни, айниқса, ўзига нисбатан нафратни катта муғомбирлик деб аташ мумкин. Муғомбирлик ўзида гуноҳнинг эътирофини бажариб, иблисга хизмат қилади. Агар ўзимдан хурсанд бўлмасам, хотинимга қўполлик қилганим учун ўзимни койисам, гуноҳларим учун афсусланаётгандай бўлиб кўринади. Аммо аслида бу гуноҳлар учун афсусдан кўра, ўзимнинг улуғворлигимга қилинган қандайдир иғводир.
Бир мижозим хотини билан жанжаллашиб қолганини ҳикоя қилиб берди. Хотин лоқайдлиги учун ўзини қаттиқ айблади. Унинг сўзларида хафагарчилик ва жаҳл сезилиб турарди. Мен мижозимдан, бу таъналарга қандай таъсир билдирдингиз, деб сўрадим. У, бошимни ёстиққа босиб олиб, йиғладим, деб жавоб берди. У ҳайратда қолган эди. Мижозим совуққон ва лоқайд бўлгани учун ўзидан нафратланарди. Балки бу тавба-тазаррулар Муқаддас Китоб руҳида бўлиши мумкин, лекин у хотини билан мулоқот қила олмаслиги, хотинининг хафалигини чинакамига тушунишга қодир эмаслиги учун ўзини айблади. У ўз муаммосини эътиборсизликда, қайғудош бўла олмаганликда кўрди. Аммо бу камчиликлар моҳиятига кўра, хотинининг норозилиги акс садосидан ҳимоя қиладиган унинг худбинлигига асло алоқадор эмас эди.
Мижозимнинг ўзига нафрати «ҳаёт берадиган» қайғуни пайдо қилмади. Аксинча, унинг дард-аламлари Павлус «ўлим келтирадиган» ғам деб атайдиган <қиёсланг: 2 Кор. 7:10> ҳодиса билан мос келиб қолган. Бу — худбинларча ўзини ҳимоя қилишдан келиб чиқадиган ўлимдир. Мижозимнинг аччиқ ҳиссиётлари асоссизлиги туфайли хотинига алоқадор эмас эди. Бу ҳиссиётлар хотини билан яқинлашуви учун қандайдир қадамлар ташлаш учун куч бермади. Ўзидан нафратланиши хотинидан юз ўгиришга мажбур қилган, дард-аламларини пасайтирган. Уларнинг эр-хотинлик ҳаёти нима учун бунчалик ёмонлигига изоҳ берди ва бундан кейинги хатти-ҳаракатлар стартегиясини — ўз хотинига заррача бефарқ бўлмасдан, бир қадар ёқимли одам бўлишини кўрсатиб берди.
Агар мижозим гуноҳкорлигини англаб етганда эди, унинг хотини нақадар бахтсиз эканини эътироф этган бўларди, хотинидан узоқлашиб, ўзининг фосиқлигини кўрган бўларди, ғам-қайғу ва севги билан хотинига яқин бўлишга ҳаракат қиларди. Бу лаҳзада унинг хотинига бўлган севгиси айнан нимада намоён бўлган бўларди — билмайман. Балки хотини билан баҳслашишни истар, балки унинг шикоятларини истар. Аммо ҳар қандай ҳолатда у ўз гуноҳкорлигини англаши хотини билан яқинлашув учун уни озод қилган бўларди, унга куч бағишлаган бўларди, бу куч мижозимга қаратилган бўларди ва дарров уни тарк этмасди.
Нафрат — мураккаб нарса, кўпинча уни билиб олиш қийин. Баъзан нафрат гуноҳни англаш ниқоби остида бўлади, айрим ҳолларда ҳаққоний нафратга ўхшаб кўринади. Бир томондан, нафрат ўзига паст баҳо бериш бўлиб кўриниши мумкин, иккинчи томондан эса атрофдагиларга ёмон муносабат бўлиб кўриниши мумкин. Унинг турлари ва вазифалари қандай бўлмасин, бир нарсани ишонч билан айтиш мумкин:
Уят ҳамда нафрат ҳисси билан боғлиқ ва ҳамма одамга яхши таниш ички зиддият жинсий зўравонликка дучор бўлган эркаклар ва аёлларнинг бошидан кескин ўтади. Жиддий зиддият учун кўп сабаблар бор, аммо асосий сабаб одамнинг қалбида юз бераётган туйғулар билан боғлиқ. Яқинлашиш учун узоқ йўлдан — у жисмоний алоқа бўладими ёки ўзаро руҳий муносабатлар бўладими — ёлғон ва ахлоқсиз муносабатларда жабрдийдани муте қилиш учун фойдаланилади.
Энди жинсий алоқани суистеъмол қилиш лаҳзаларида инсон қалбида нималар юз беришига қаратамиз.
4-боб
ҲАРБИЙ ҲАРАКАТЛАР МАЙДОНИ: ЖИНСИЙ АЛОҚАНИ СУИСТЕЪМОЛ ҚИЛИШ СТРАТЕГИЯСИ
Жинсий алоқани суистеъмол қилиш жабрдийда аёлдан даҳшатли тўловни — уят, нафрат ва рад қилишни ундиради. Йўлдан оздирувчининг гуноҳи жабрдийдани хурсандчиликдан маҳрум қилиб, умидларини барбод қилиб, унинг ҳаётида ўз изларини қолдиради. Ўша аёлнинг қалби инкор қилишга интилиш билан кишанланган, унинг қалби яраланган. У ёлғиз. Яхшиликдан умид ва бор нарсага хурсанд бўлиш имконияти бир пайтнинг ўзида руҳни жалб қилади ва қўрқитади, шунинг учун инсон ўз интилишларини, азоб-уқубатларини ва ташналикларини англамасдан яшашни афзал кўради.
Бу дард-аламни тан олиш мумкин эмас, аммо тамомила босиш ҳам мумкин эмас. Кучли ҳиссиётларсиз яшашга тўғри келганда, умидни сақлаш учун бу парадокс садосиз фарёд билан чуқурлашиб боради. Эҳтиёжларнинг, ўзини ўзи ҳимоя қилишнинг, интилишларнинг ва ўзига нафратнинг чалкаш-чулкаш тўри кўпинча ижтимоий жиҳатдан яроқли деган қобиқ остига яширинган, бу қобиқ ўша аёлнинг яраларини ва руҳининг саросимасини кўришга имкон бермайди. Бу ташқи маъқул қобиқнинг вазифаси — уят устидан, ички парокандалик ва яқин муносабатлардан чинакамига қўрқув устидан бир марталик назоратдир.
Азоб билан ураётган, шахсан мукаммаллик билан ҳимояланган ва ижтимоий мослаштирилган ярадор юракнинг туб-тубига қандай ёриб кириш мумкин? Қандай пистирма кутаётганини тушунмайдиган тадқиқотчини эгри-бугри йўл сирни ошкор қилишига олиб келмайди. Йиллар давомида йиғилиб қолган дардларни очиш учун яраланган юракни чуқур тушунишга майинлик ва қадамба-қадам бориш керак. Ана шу ички азоб ҳақидаги илк тасаввур жинсий алоқани суистеъмол қилиш қандай келиб чиққанини ва уни жабрдийда қандай бузиб талқин қилганини тушунишдан пайдо бўлади.
Кўпчилик учун ишончли бўлган жинсий алоқани суистеъмол қилишнинг умумий схемасини аниқлаш мумкин: бу ҳодиса ё қариндошларидан бири томонидан ёки оила даврасидан ташқари биронтаси томонидан қилинган бўлади. Йўлдан оздирувчиларнинг, одатда, ўз қурбонларини алдаб йўлдан уриш учун оддий стратегияси бор. Аммо жинсий алоқани суистеъмол қилиш босқичларини таҳлил қилишдан олдин, битта огоҳлантиришни айтиб ўтишим керак. Биринчи қарашда уларда бир қанча турли қоидалар ва истиснолар бор бўлиб, бу базавий тизимни тадқиқ этишни амалий жиҳатдан қадрсизлантиради. Далиллар шундай: ҳар бир юз берган жинсий алоқани суистеъмол қилиш ҳодисасидаги деталлар турлича ва ҳар бири ўзига хос тарзда юз беради. Бу ҳодисада шунча оғишлар бор экан, ундай бўлса, умумий схемани муҳокама қилишдан нима маъни бор? Мазмун инглиз тили грамматикасини ўрганиш жараёнидагидай: қоида мустаснолардан иборат бўлиши мумкин, аммо қоида маълум бўлгач, ундан истисноларни таҳлил қилиш лаёқатига эга бўламиз. Қоидалар жараёнга аниқлик киритади, шундай экан, мустаснолар битта нуқтаи назардан қаралади, аксинча индивидуал хусусиятларнинг мантиқсиз шарпалари ёғилиб келмайди.
Кўп ҳолларда жинсий алоқани систеъмол қилиш мусаффо осмондаги тасодифан ва кутилмаган момақалдироққа ўхшайди, уни буталар орасида яшириниб, қачон бу ердан ҳеч қандай шубҳага бормайдиган бола ўтаркан, деб кутадиган ёмон одам қилмайди. Фақат 11 фоиз йўлдан уриш нотаниш одамлар томонидан қилинади. Аксарият ҳолларда жинсий алоқани суистеъмол қилиш оила ичида (29%) ёки жабрдийдага таниш бошқа одам томонидан (60%) амалга оширилади [32].
Жинсий алоқани ҳар қандай суистеъмол қилиш — инсон руҳининг яхлитлигини ва муқаддаслигини булғашдир. Аммо бу ишни қариндош ёки ишонган одами қилса, зарар янада баттар бўлади. Жинсий алоқани суистеъмол қилиш — бу ҳар доим муносабатларни хўрлашдир. У ҳар доим руҳга зарар етказади. Руҳий зарбанинг оғирлиги воқеаларнинг жиддийлиги даражаси, унинг такрорланганлиги, йўлдан оздирувчининг ва жабрдийданинг олдинги муносабатлари характери, жабрдийданинг ёши каби омиллар билан белгиланади. Аммо табиий ҳақиқатни ҳар доим ёдда тутиш муҳим: хўрлик — бу хўрликдир, Худонинг ижоди ҳар қандай йўл билан хўрланиши йўлдан оздирувчи учун ҳам, жабрдийда учун ҳам шахсий ва шахслараро руҳий оқибатларга олиб келади. Нотаниш одамнинг шаҳвона қараши туғишган акаси билан жинсий алоқа қилгандан кўра, анча кам зарар келтиради. Аммо ота билан бутунлай бошқа муносабатлар Худо томонидан белгилаб берилгани учун унинг шаҳват билан боқиши, ҳатто жинсий алоқага киришмаганда ҳам, катта зарба бўлади. [33]
Жинсий алоқани суистеъмол қилиш — маълум контекстда ўзгариб кетадиган изчил ҳодисаларнинг юз бериши ёки сериясидир. Бу контекст жинсий алоқани суистеъмол қилишнинг биринчи босқичини тушуниш учун жуда муҳим. Йўлдан озиш оқибатида жабр кўрганларнинг оз қисмигина одатдаги деб айтиладиган бахтли оилаларда яшаганлар, ҳатто оила ҳаёти ҳақида билмайдиган бегоналардан биронтаси оиланинг кўринишига қараб уларнинг муваффақиятларига ҳасад қилса ҳам. Жинсий зўравонлик юз берадиган оилалар учун кўп ҳолларда бегоналик ва муносабатларда бўшлиқ характерлидир. [34] Умумий схемадан четга чиқиш ҳолатлари кўп, аммо далил — далилдир: жинсий алоқани суистеъмол қилиш юз берган оилаларнинг ҳаммасида нормал соғлом инсоний яқинлик деярли бўлмаган ёки умуман бўлмаган. Бу эса руҳнинг асло қониқмаслиги учун асос бўлган.
Жинсий алоқани суистеъмол қилишдан жабр кўрганларнинг кўпчилиги оилаларидаги камчиликларни рад қилишга мойил. Бу ҳодисанинг энг оддий сабаби шундан иборатки, ҳамма ўрганиб қолганлари нормал ҳодиса деб ҳисобланаверган. Бахтли оилалар учун муҳим бўлган икки омил зўравонлик жабрдийдалари оиласида йўқ. Биринчи омил — сизнинг нима қилаётганингиздан эмас, балки кимлигингиздан хурсанд бўлишингизни ҳис қилишидир. Кўпчилик жабрдийдалар «катта бўлиб қолганлари»дан хурсанд бўлардилар, аммо маъқуллашнинг бундай тури руҳнинг ташналигини қондирмайди. Иккинчи омил — бола алоҳидалигини шакллантиришига, оиланинг бошқа аъзоларидан ажралиб туришига имконият бериш учун унинг шахсига ҳурмат билан қараш. [35]
Жинсий зўравонликка учраган қизларнинг ҳали жинсий зўравонликка учрамаган бошқа болалардан фарқ қиладиган томони бор: улар «катта ёрдамчи қиз» мажбуриятини бажарадиганлар сифатида қабул қилинганлар. [36] «Ота-она»га айланган бундай боладан дўконларга боришни, овқат тайёрлашни, оила бюджетини тақсимлашни талаб қилиш мумкин. «Оиланинг дўсти» йўлдан урган бир аёл ўзининг онаси ва синглиси учун куч ва тасалли манбаи бўлиши керак эди. У оиланинг таянчи бўлди, агар у йиғласа ёки бирон нарса тўғрисида ўринсиз гап айтса, шафқатсиз равишда тергаб-койидилар. Онасидан ёрдам сўрай олмаслигини биларди, чунки бу билан онасини қаттиқ ранжитган бўларди ва онанинг фалаж қиладиган навбатдаги депрессия хуружини қўзғатарди. Аёлдан, нимага онангиз ўзи билан юз берган воқеани тан олмади, деб сўраганларида, у секингина уф тортиб, деди: «Кейин ойлар давомида осколкаларни йиғиб олишимга тўғри келарди. Мен йўлдан оздирувчи билан курашиб, оғир меҳнат қилганимни ҳис қилдим».
Онаси томонидан жинсий зўравонликка йўлиққан эркак доимий равишда унинг оёқларини артиши ва бош оғриғи тутиб қолганда, овоз чиқариб ўқиши керак эди. Онанинг, ўғлим менга ғамхўрлик қилади ва қўллаб-қувватлайди, деб кутганлари тўққиз ёшли болага нисбатан тамомила ноўрин эди — ихтиёрий ёки беихтиёр равишда она ўғлини эр вазифасига буриб юборди.
Оилавий вазифаларнинг бузилиши боланинг ёшлигини ўғирлайди, чунки бола кўтариб бориши керак бўлган оғир мажбуриятларни — катталарнинг вазифаларини юклайди. Шундай бўлса ҳам, бола тез орада оиласида қандайдир шодликни ва севгини кўришни истайди. Боланинг болалигини ўғирлаш билан ҳаётнинг сарқитлари тамини татиб кўриш учун интилишларни унинг руҳи рад қиладиган узоқ жараён бошланади.
Вазифаларнинг алмашуви боланинг шахсий ҳуқуқларини ва шахсий макони чегараларини доимий равишда бузиш билан янада чуқурлашади. Бу чегаралар — бизнинг ички оламимизни ва бошқа одамларнинг тажовузидан ташқи оламнинг бир қисмини ажратадиган қонунлаштирилган ҳудуддир. Булар инсонга ўз индивидуаллигини ва мустақиллигини ҳис қилишини таъминлайди, бошқа одамларга уни зид қўйиш билан ўзининг кимлигини билиб олишига ёрдам беради.
Умум томонидан қабул қилинган чегара — гигиеник тадбирларни амалга ошириш пайтида ёлғиз қолиш ҳуқуқидир. Жинсий зўравонликка учраган кўплаб одамларда, ҳатто фикрлар ва ҳиссиётлар олами чегаралари ҳақида айтмаганда ҳам, шахсий маконнинг бузилмас чегаралари бўлмаган эди. Сиз ваннада чўмилаётганингизда, қариндошларингиздан бири ваннахонага кириб қолса, бу ҳам бостириб кириш ҳисобланади, бу ҳодиса- сизнинг танангиз тўлиғича сизники эмаслигини англатади. Мижозларимдан бир қиз ҳар доим отасига, менга гигиеник латта берворинг, деб мурожаат қилар экан. Ҳар сафар унга отаси суқланиб боқар ва маъноли саволларини тинглар экан. Яна бир аёлнинг отаси, қизи бирон ёққа отланганда, унинг либосларига ва бўянишига танқидий қарар экан. Қизини яхши кўрадиган ота, қизим чиройли кўринсин, деб назар солардию аммо отанинг синчковлиги доирадан четга чиқиб кетарди. Ота қизининг ташқи кўринишига васваса оқибатида диққат қаратиши унга носоғлом манфаатини ниқоблаш учун хизмат қилди ва қизнинг шахсий чегараларини бузди. Тасвирланган воқеалар — жинсий алоқани суистеъмол қилиш намуналаридир. Уларга гарчи иш жисмоний алоқага етиб бормаган бўлса ҳам, шахсий доирага қўпол равишда ёриб кириш кўзга ташланади, руҳга анчагина зарар етказади.
Биз ҳар куни юзлаб хатти-ҳаракатлар қиламиз, бу хатти-ҳаракатларда ўз танамизга қонуний равишда эгалик ҳуқуқи ва ўз ҳаётимиз билан яшаш ҳуқуқи акс этади. Бу хатти-ҳаракатлар учун индивидуалликни ва алоҳидаликни ҳис қис қилиш зарур, бу ҳиссиётлар биздан атрофдагилар нимани талаб қилишга ҳақлилиги ва бизникилар нимани талаб қилишга ҳақли экани тўғрисидаги тасаввурлар билан бошланади. Йўлдан оздиришга мубтало бўлган одам ҳаммамизга ойдай равшан бўлган шахсий чегараларни ўтказиш масалаларида жиддий қийинчиликларга дуч келади. Ишга ёки мактабга қайси кийимни киямиз, қайси жамоатга борамиз, қайси талабларга рад жавобини берамиз — булар бизнинг ҳуқуқимиз, аммо буларнинг ҳаммаси кўпинча ўз шахсий чегаларини шакллантириш имкониятига эга бўлмаган ва уларни тажриба қилиб кўрмаганлар учун чалкаш муаммо бўлади. [37]
Ота-оналардан кимдир болага, сенинг туйғуларинг хато, нормал эмас ёки умуман сенда ҳиссиёт йўқ, деб айтганда, чегараларни бузиш ҳолатлар юз беради. Бир она қизига ҳар доим қайта-қайта гапирарди: «Сен мактабга боришдан
Хуллас, жабрдийдада яқин муносабатларга ташналикдан қониқмаслик, ўзининг кераклиги туйғуси, камситилганлик ҳислари пайдо бўлади, айни пайтда ўз эмоцияларига ва воқеликни ўзига олишга ишончи йўқола бошлайди. Оила муҳитида талабчанлик, қоидалар ҳукмронлиги, бўйсунувчанлик пайдо бўлади. Оиланинг энг олий қадрияти — бу садоқатлилик: чекинмасдан, ҳар қандай йўл билан оилани ташқаридан бўладиган ҳужумлардан ҳимоя қилиш керак. Кўпинча болага шундай деб уқтирадилар: «Сени мендан бошқа ҳеч ким яхши кўрмайди. Оиламизда бўлиб ўтган воқеаларни агар бировга айтсанг, мен ўлиб қоламан; шундан кейин сени яхши кўрадиган одам қолмайди. Одамлар сенга ишонмай қўядилар. Улар сендан нафратланадилар, ота-онанг бахтсизлиги учун сендан шубҳаланадилар ва сени айблайдилар». Баъзан шундай куч билан сўзлар жаранглаганда, ўзига хос ёзилмаган қонун жорий бўлади, бу қонун оила ҳаётини ва оила аъзолари ўртасидаги муносабатларни белгилайди.
Жинсий алоқани суистеъмол қилиш учун асос тайёр. Бола маълум даражада муносабатлардаги бўшлиқни, ёлғизликни, шахсий чегараларнинг йўқлигини, оилага ёки истаклари оч руҳи учун умид нони бўлган ота-онадан биттасига садоқатнинг оғир юкини ҳис қилади. Бу ўринда иккита калит сўз бор — «бўшлиқ» ва «қарамлик». Бола ота-онага қарам. Боланинг ҳаётини ота-она таъминлайди. Албатта, бола кўп ҳолларда иқтисодий томондан мустақил бўла олмайди, агарда жиноий машғулотларга, масалан, фоҳишабозликка мурожаат этмаса. Бундан ташқари, бола ўзига ота-она томонидан таъминот ва қўллаб-қувватлашга розилик ёки рад жавобини олганда, ҳар бир ҳодисада ота-онанинг зўравонлиги тўрлари билан руҳан ўраб ташланган.
Бўлғуси жабрдийда синов ва хатолар усулига асосланган бир қатор тажрибаларда (одатда ҳали ёш болалигида) яшашга — максимал даражада лаззат олишга ва дард-аламларни энг қуйи даражага келтиришга ўрганади. Такрорланадиган имкониятлар биз шахс деб атайдиган хулқ-атворнинг барқарор андазаларини болада шакллантиришда муносабатларнинг самарали усули билан таъминлайди.
Шахснинг тузилишига кўплаб омиллар таъсир этади. Аммо оилада бузилган вазифа билан марказий мавзу — қониқмаган, ташна руҳдаги оғриқни қандай бостириш ва айни пайтда етарли даражада ҳушёрликни сақлаш, шахсий манфаатлар йўлида ҳаракат қилишга мойиллик масаласидир. Ўз дард-аламларига руҳнинг ҳиссизлиги ва ўлиши, синаш усулига асосланган доимий ҳушёрлик, тажрибалардаги хатолар ҳаёт рақси учун бир-бирига мос шериклар бўлиши мумкин эмас. Бундай ҳал қилиб бўлмайдиган зиддиятлар билан яшаш учун бола ёки ўсмир бир-бири билан келиша олмайдиган икки (ёки ундан ортиқ) ҳолат ўртасидаги узилишни улаши керак. Улар икки турли моҳиятда мавжуддир: ўзи учун энг қимматли хазинани хавфли оламдан яшириб, билдирмасдан йиғадиган ички одам; хулқ-атворнинг бундай қилиқларини ўзи учун кучайтирадиган, шунингдек, бошқалар улардан кутадиган юз ва овознинг ифодаси ҳамда ҳаёт фаровонлигини тақсимлайдиган ижтимоий одам. Агар дадам менинг аълочи бўлишимни истаса, мен аълочи қиз бўламан (имкон қадар). Менга мукофот тасодифий табассум, имконият эса дугонамникида бир марта тунаш бўлади. Бу — тўхтовсиз ичкиликдан гаранг бўлиб, ярим тунда менинг хонамга кириб, кўрпа тагида «бир оз ўйнаш»ни таклиф қилишдан яхши-ку.
Бола олдида даҳшатли иккиланиш туради: яшаш учун «мослашиш» керак, «мослашиш» учун эса даҳшатли азобда яшашга тўғри келади. Биздан фойдаланган деган ҳиссиёт, ишонганларимиз, суянганларимиз бизни тарк этди деган ҳис-туйғу умидни босади ва муносабатлар ниҳоятда хурсандчилик келтиради. Жинсий алоқани суистеъмол қилиш азоби янада шу боис нафратли бўладики, йўлдан оздирувчи отага, акага, қўшнига, чўпонга, ўқитувчига ёки дугонага нисбатан ишонч билан, табиий йўл билан билимсиз, соддадил, айбсиз жабрдийдага яқинлашишга эришиш учун фойдаланган. Бундай ишонч бу қизни ўзининг ҳалокатида ўзини ўзини ёлғон тарзда иштирокчи қилиб қўяди. Жинсий алоқани суистеъмол қилиш жараёнини тушуниш зўравонликка учраган одамни айбдорликнинг кераксиз ҳиссиётларидан халос қилади, ўзига нисбатан нафратли муносабат ва саросима туғдирадиган воқеаларни тушуниши учун зарур концепция билан таништиради.
Жинсий алоқани суистеъмол қилиш кўпинча изчил босқичга эга: 1) яқинлик ва махфийлик муҳитини яратиш; 2) ўринли жисмоний бўлиб туюладиган эркалашдан лаззатланиш; 3) айнан жинсий алоқани суистеъмол қилиш (жисмоний алоқа ёки психологик ўзаро ҳаракат); 4) таҳдид қилиш ва рағбатлантириш воситасида муносабатларни ва уятли сирларни сақлаш.
Бу албатта, умумий схема, бунда бир қанча истиснолар мавжуд. Масалан, бола йўлдан оздирилмасдан ва тайёргарликсиз зўрланиши мумкин. Аммо зўрлаш юз бергандан кейиноқ, сукут ва (ёки) жинсий алоқани эксплуатация қилишнинг давоми таҳдид ва рағбатлантириш воситасида сотиб олинади. Бу сценарийда 4-босқич 1-босқич билан жуда ўхшаш.
1-БОСҚИЧ: ЯҚИНЛИК ВА МАХФИЙЛИК МУҲИТИНИНГ ЯРАТИЛИШИ
Жинсий алоқани суистеъмол қилишнинг дастлабки босқичини асос учун онгли тайёргарлик сифатида қараш мумкин, бу худди бола очқаганда холодилникнинг эшигини очиб, уни егулик турлари ва ҳиди билан васвасага солишга ўхшайди. Кўпинча йўлдан оздиришнинг тафсилотлари шундан гувоҳлик берадики, йўлдан оздирувчи жинсий алоқа амалда юз бергунга қадар ойлар ва ҳатто йиллар давомида келишмовчиликларни тўқиб чиқариши мумкин. Ҳатто йўлдан оздирувчи жинсий алоқага мажбур қилганда ёки тўсатдан ҳужум қилганда, бу ҳодиса юз бергунга қадар ҳам у билан жабрдийда ўртасида яқин муносабатлар бўлган. 1-босқичнинг моҳияти шундан иборатки, жабрдийдага жинсий яқинлик, шунингдек, алоҳида имтиёзлар ва рағбатлантиришлар таклиф қилинади. Буни ташналикдан ўлаётган одамга, сув бераман, деб берилган ваъдага қиёслаш мумкин.
Ўн уч ёшли қизчани етмиш ёшли қўшниси, янги туғилган қуёнчаларни кўргин, деб саройига чақирди. Қизча масиҳийликни қаттиқ ушлаган диндор оиладан эди. У менга ҳикоя қилишича, қариндошларидан биронтаси уни қачонлардир орқасини силаганини, қучоқлаганини, тиззасига ўтқазганини эслай олмайди. Қизнинг ота-онаси совуққон, шафқатсиз одамлар эдилар. Қўшнининг таклифи қизчани хурсанд қилди ва саройга кириш таклифини бажонидил қабул қилди. Қўшни чол қизчани сомон устига ўтқазиб, унинг тиззасига бир неча қуёнчаларни берди. Қўшни қизчанинг орқасига ўтиб олиб, унга қуёнларнинг ҳомиладор бўлиши ва туғиши ҳақида икки маъноли қилиб, жинсий алоқага иштиёқ уйғотадиган сўзларни гапира бошлади. Қизча қўлида қуёнчаларни ушлаб турар экан, қўшни унинг елкаларини силай бошлади. Бир оздан кейин эса кофтасининг остига қўлини солиб, қизнинг кўкракларини силашга тушди. Қизча нима қилишини билолмай, қимирламай қотиб қолди. Қизча ўрнидан туриб, саройдан қочиб чиққунга қадар худди бир аср ўтгандай туюлди. Қизча барибир, бу юз берган воқеани ота-онасига айтмади. Қўшнининг ваъдалари ниҳоятда ёқимли эди, қўлларини тегизгани эса қўрқитиб юборди, айна пайтда ғалати бир тарзда ҳаяжонлантирди. Қўшнининг 2-босқичга — ўринли бўлиб кўринадиган эркалатишларига, сўнгра 3-босқичга — жинсий алоқага тайёргарликка ўтгунга қадар вақт тахминан ўн дақиқани эгаллади.
Бошқа вазиятда жинсий алоқага тайёргарлик учун бир неча йил кетиши мумкин. Бир аёлни чўпони йўлдан урган экан, аёл чўпон билан ёлғиз учрашиб юрганда, ўн икки ёшда экан. Бир неча йил давомида улар бир-бирига боқиб, бир бирларини сўзсиз тушунадиган бўлибди. Бу уларнинг сири экан. Чўпон кўпинча қиздан, ваъздан кейин қолишни, «икковимиз илоҳиёт тўғрисида гаплашамиз, бирга ибодат қиламиз, бирга таом еймиз», деб илтимос қилар экан. Қиз ўн уч ёшга кирганда, чўпон хотини билан жанжаллашганини батафсил гапириб берар, қиздан, «аёл сифатида фикри»ни сўрар, хотинимнинг қайсарликларини қандай ўтказай, деб маслаҳат қиладиган бўлибди. Тез орада чўпон хотини билан жанжалнинг сабаблари жинсий алоқага боғлиқ эканини, ўзининг эркаклик қувватига шубҳаларини қизга бемалол айтадиган бўлибди. Чўпон руҳан тушкун ҳолатга етганда, муддатидан олдин етилган қиз бола ноз-карашма қилиб, чўпоннинг эркаклигини тасдиқлабди.
Бу йўлдан уриш чўпон томонидан қанчалик онгли равишда қилинган? Бир йил ёки икки йилдан кейин нима юз кераклигини у билармиди? Бундай ҳолда бизнинг қўлимизда чўпон қизни йўлдан уришни мўлжаллаб муносабат ўрнатган деб тасдиқловчи етарли маълумотлар йўқ. Қолаверса, мутлақо ёш қизчани ўринсиз таъқиб қилиш — у билан ўзининг жинсий алоқа муаммолари бўйича кечинмаларини ўртоқлашганда, аста-секин бир-бирларига ишончли муносабатлар — у томонидан жинсий алоқани суистеъмол қилиш 1-лавҳага қадар онгли равишда ният қилади. Шуни ёдда тутиш керакки, тайёргарликнинг ўзи, ҳатто йўлдан оздирувчи шу тариқа 1-босқичга кирмаганда (гарчи бу даргумон бўлса ҳам), жабрдийданинг руҳига жиддий зарар етказади.
1-босқичда қармоқ ташланади. Оч балиқ хўракка тумшуғини олиб боради, айёр балиқчи эса қармоқ ипи қимирлаганини сезмагунча кутади. Шунда у лақма жабрдийданинг қалбига ўткир темирни суқиб, уни кесади. Унинг олийжаноблиги остида шафқатсизлик, руҳий илиқлик ортида — зўравонлик яширинган. Аммо ҳеч нарсадан шубҳаланмайдиган бола ёки ўсмир бу муносабатларда ҳаёт лаззатини ва илгари ўзи бошлаган интилишлардан қониқишни ҳис қилади.
Йўлдан оздирувчи шундай нарсани таклиф қиладики, бола бу нарсани ҳеч қаерда олмайдигандай туюлади. Бу йўлдан оздирувчининг ишончини қизғаниш мақсадида қилади ва унинг қалбига йўл топади. Бола узоқ йиллар ота-оналари томонидан менсимаслик оқибатида бола ҳушёр тортиши мумкин, аммо унинг шубҳалари туб моҳиятида яқин муносабатларга интилиш тўлиқ ҳиссиётлар билан осон фарқланади. Жабрдийда аёл ҳаммага ёқимли бўлишни истайди, ҳатто унинг ёқимли бўлиш характери ўзининг фазилатлари билан булғанган бўлиб кўринса ҳам. Катта ёшли одам ёки катта ўсмир йигит кичигига илиқлик ва яқинлик таклиф қилса ёки рамзий маънода уларнинг ўрнини босадиган (қайиқда сузиш, ярим тунгача ўтириш, янги суратлар томоша қилиш), истаклар ва васвасалар шижоатида анъанавий ғовлар бузилади.
Кўпчилик жабрдийдалар учун дастлабки совғалар, махфийликдан бошқа, тўғридан-тўғри ёки бевосита талаблар билан берилмайди: «Биз музқаймоқ сотиб олганимизни укаларингга айтма. Агар улар билиб қолсалар, келгуси сафар уларга ҳам сотиб олишимизга тўғри келади!» Энг камида дастлабки пайтлардаги махфийлик яқинлик имтиёзлари билан боғланган ва туғилиб келаётган «алоҳида» муносабатларни чуқурлаштиради. Оқибатда жабрдийда ҳузур-ҳаловатнинг биринчи ёқимли самрасини татиб кўради — бирон мажбуриятларсиз ҳаёт инъомини олади. Бунинг якунида умид кучаяди, ҳимоя қалқонлари улоқтирилади, руҳга аёллик ёки эркакликнинг илк ҳиссиётларини келтирадиган қизғин мойиллик пайдо бўлади.
Бир аёл ўз ҳаётининг бахтиёр кунлари даврини тасвирлаб берган эди. У олти ёшлигида отаси унга янги кўйлак сотиб олиб берган экан ва уйда кийиб, ўзини кўз-кўз қилишга рухсат берибди, отанинг ўзи эса «о-о-о», «вў-вў-вў» деб ҳайратланибди. Бир соат давомида қизча отанинг маликаси, унинг орзуси ва қувончи бўлган экан. Бир неча ҳафтадан кейин ота қизининг жинсий аъзоларини қўллари билан ушлаш билан ҳаммаси тугабди.
1-босқич
2-БОСҚИЧ: ЖИСМОНИЙ ЭРКАЛАШ ЎРИНЛИ БЎЛИБ ТУЮЛИШИДАН ЛАЗЗАТ ОЛИШ
2-босқич мантиқан 1-босқични — муносабатларда яқинлик ва махфийликнинг келиб чиқиши босқичини давом эттиради. 1-босқичда ҳам жисмоний алоқалар (қўлларнинг тегиши, елкаларини ва бошларини силаш, қучоқлаш) бўлиши мумкин. Ҳар эҳтимолга қарши, бу икки босқич ўртасида вақтинчалик узилиш бўлади. Бу узилиш дақиқаларга, кунларга, ҳатто йилларга чўзилиши мумкин.
2-босқичнинг моҳияти — жисмоний, ҳиссий боғлиқликнинг келиб чиқишидир. Муносабатлар ривожи даврида алоҳида жисмоний мутелик келиб чиқади, катталар томонидан болага ғамхўрлик қилинганда, бу мутеликка боланинг эмоционал акс садоси келиб чиқади. Ёнбағирликдан учиб кетаётганимизда, қор уюмини ўраб тушганимиз сингари, жисмонан қўл тегизиш муносабатларни мустаҳкамлайди. Тегиниш мулоқотдан пайдо бўлган қониқишни кучайтиради, руҳий яқинлик эса жисмоний алоқага алоҳида ҳаяжонли мазмун бағишлайди. Руҳий яқинлик ва жисмоний алоқа — булар севгининг содиқ йўлдошларидир. Бола ёки ўсмир 2-босқичда ўзини суюкли ҳис қилади ва катталардан оталарча ёки оналарча эркалатишларни қўмсайди, бу эркалатишлар «алоҳида» муносабатлардан иборат.
Бу ўринда битта муҳим фарқни тушуниш зарур. Бола ёки ўсмирнинг жисмоний эркалатишларга интилиши асло жинсий алоқага мойилликни кўрсатмайди, агар улар жинсий алоқа яқин муносабатларнинг моҳияти ва ҳаққоний ифодаси деб тушунишга ўргатилмаган бўлса. Бола, худди катталар сингари, жинсий тегинишни алоҳида рецепторлар воситасида қабул қилади, бу рецепторлар унга ёқимли бўлиб туюлади. Ҳиссий образларга қараганда, қучоқлашишни ёки орқани силашни ҳис қилиш мумкин эмас. Албатта, қандайдир вазият кучи билан бу ҳиссиётлар ёқимсиз бўлиб туюлиши мумкин, аммо улар барибир жисмоний жиҳатдан шаҳват қўзғатади.
Биз муҳокама қилаётган муаммо шундан иборатки, жинсий образларга ва сабабларга шунчалик содиқ маданиятимиз доирасида жисмоний тегинишни тасаввур қилиш мумкин эмас, жисмоний тегиниш жинсий аъзолар қўзғалишини кучайтирмаган бўларди. Бизнинг даврда ҳиссий ва жинсий алоқа бирдай қабул қилинади. Аммо далиллар қуйидагича: орқани силаш жинсий алоқа лаззатининг изларисиз ҳам жисмоний томондан қўзғатувчи, ҳиссий томондан ёқимли бўлиши мумкин. Шу билан бирга, бола туғилганидан кейин бир неча соат ўтгач, бир пайтнинг ўзида хурсанд бўлишни ва рағбатлантиришни ҳис қила олади, аммо нормал шароитда асло жинсий алоқани ҳис қилмайди.
Мен ўғлимни ёки қизимни бағримга босганимда, улар ҳиссий қониқишни туядилар, аммо гилам устида ўйнашганимизда ё бўлмаса теннис ўйинида зарба беришни ўргатганимда, бундай қониқиш бўлмайди. У ҳолатда ҳам, бунисида ҳам жисмоний тегиниш, жисмоний алоқа бор. Аммо қучоқлаганимда, уларнинг мурғак руҳига гилам устида одатдаги ёки теннис ўргатиш жараёнидаги тегинишга қараганда, кўпроқ нарса беради. Мулоқот пайтида эркалатиб тегиниш руҳни тинчитади, бағримизнинг илиқлигини ҳис қилади. Қониқиш, шинамлик, руҳ учун озуқа ва ишонч ажойиб равишда бир-бири билан яхлитлик ҳосил қилади, бу ҳолат ҳаёт ва севги лаззатини яхшилайди.
Ҳаётининг кўп қисмини жонбахш эркалатишларсиз ўтказган болага ёки ўсмирга жисмоний алоқанинг таъсири анча кун сувсиз қолган гулга ёққан ёмғир билан бир хил. Эгилган поя тик бўлади, куртак барг ёзади, ҳаётдан асар бўлмаган, ўзини зоҳир қилишга мўлжалланган ўсимлик гўзалликдан барқ уради. Боланинг эркалатишга оч қалбида ҳам худди шу сингари туйғу юз беради — у эгилган бошини дадил кўтаради, унинг кўзларида умид учқунлари пайдо бўлади. Жабрдийда уят билан қоришиб кетган саросима ваҳималарисиз бу босқич тўғрисида хотирага қайтиши қийин. Жисмоний тегиниш ҳаёсизларча бўлганда, бола, катталардан фарқли равишда, чегарани нозик ҳис қилади, аммо у «тушунарсиз» ниманидир аниқ ҳис қилади. Аммо у ноқулайликни ҳис қилганда, мен учун ғамхўрлик қиляпти-ку, деган туйғудан хурсанд бўлади ва хурсандчилик ноқулайликни босиб кетади. Васваса болани вақтинча идрокдан маҳрум қилади, вазият жоиз нарса доирасидан чиққанини у англаб етмайди.
Менинг бир яхши танишим даҳшатли зўрлаш ҳақида ҳикоя қилиб берган эди. Аёл тўрт яшарлигида отаси унинг номусига теккан экан. Бу воқеанинг қандай юз берганини у тушунтиришга қийналарди: унинг хотиралари хира, ҳиссиётлари чекланган эди. Аммо у менинг кўзларимга тик боқиб, бу мудҳиш воқеа тўғрисида айтиб берди. Мен у аёлдан, номусингизга теккандан кейин нима бўлди, деб сўраганимда, у саросимага тушди, далилларнинг баёни уят ҳисси билан алмашди. Узоқ сукутдан кейин аёл шивирлади: «Отам мени қўлига олиб, эркалатди, кейин аллалай бошлади». Аёл ғазаб билан менга нигоҳини қадади ва бақириб шундай деди: «Мен ундан нафратланиб кетдим, унинг қўлларида роҳатлана олмадим, унинг қўллари тегишидан тинчланмадим!»
Жинсий алоқага киришмасдан олдин ва киришгандан кейин қўл тегизиб эркалатиш ўринлими деган саволнинг натижаси аксарият ҳолларда бир хил бўлади: қўл тегизиб эркалатиш қониқиш ва тасалли олиб келади. Савол эса кўндаланг бўлиб тураверади: «Қандай қилиб мен унга ишондим? Менга жинсий зўравонлик қилган одамга мен қандай қилиб интилдим-а?»
Ҳатто жабрдийда йўлдан оздирувчининг ғаразли мақсадини билиш имкониятига эга бўлганини жуда яхши англаб етганда ҳам, бундай ўжар саволлар йўқолмайди. Ўн тўрт ёшли қизчани амакиси янги машинасида сайр қилгани таклиф этади. Сайр вақтида амакиси унга, қани, рулга ўтириб кўр-чи, деб таклиф қилади. Қиз жуда хурсанд бўлди6 ахир, амакиси ундан, машина ҳайдашни ўрганмайсанми, деб сўради! (яқинлашув ва имтиёз — 1-босқич!) Қиз ҳали анча ёш бўлгани учун амакиси, ота-онангга айтма, деб огоҳлантирди, ахир, улар қизчага, бундай қилма, деб таъқиқлашлари мумкин-да (махфийлик — бу ҳам 1-босқич). Бу одам қизчанинг амакиси, ёши катта одам, обрў-эътибори бор. Амаки қизчага шундай муносабатларга киришув учун имконият яратиб бердики, бу муносабатларни қизчанинг бефарқ ва доимо аччиқланган ота-оналаридан кутиш даргумон эди. Йўлдан оздиришга тайёргарлик бўлиб ўтди.
Биринчи сафарда амаки қизчани рулни бурашга бериб, ўзига яқинроқ сурди. Бир неча дарслардан кейин, қизчага педални босиб бергани тиззасида ушлаб ўтирди. Кўп ўтмай у қизчанинг оёқларини ушлади. Жараён аста-секин ва бир текис давом этарди — амаки қизчага қўлларини тегизиб, уни кўниктирди. Бир неча ҳафта давомида амакининг тегинишлари ёқимли ва бунда ҳеч қандай айб йўқдай туюлди.Кейин амаки чегарадан ўтади — «билмасдан» қизнинг кўкрагига ва белига қўлларини тегизди. Амакининг тегинишларидан қизча ўзини ноқулай сезар, ўзига зўр берарди. Нимадир деб айтишга эркин эмасди, чунки қизча, агар амакимни хафа қилиб қўйсам, машина ҳайдашдан маҳрум бўлиб қоламан, деб қўрқарди. Қизча ўзини ноқулай ҳис қилар экан, бу пайтда унга қилинган эътибор ва ғамхўрликлардан келган хурсандчилик барҳам топди. Уларнинг суҳбатларида доимо «катталар» мавзуси илгари суриларди, натижада қизча ота-онасининг зерикарли мутаассиблиги муҳитидан ташқарида жонланди, у билан катталардай гаплашаётгани учун боши осмонда. Бевосита жинсий алоқани суистеъмол қилиш юз берганда, унинг сукут сақлаши иштирокчиликни ҳис қилиш билан таъминланган эди. Наҳотки қизча ўзига берилган имтиёзли ҳолатдан хурсанд бўлмаган бўлса? Катта ёшли одамнинг эркалашларига акс садо бўлмадими? Бу саволларга ижобий жавоблар қизчани айбдорга айлантириб қўйди, қизча ўз тасаввуридаги жиноят учун жазони қабул қилди.
Якун ясар эканмиз, қуйидагиларни айтмоқчимиз: 1 ва 2-босқич жабрдийданинг келгусидаги сукут сақлашини таъминлаш жараёни ва унинг тақдирини олдиндан белгилаш деб номланиши мумкин. Олти ёшли қизча учун унинг бошини силаш ва жинсий аъзосини қўзғатиш ўртасидаги фарқ севгининг намоён бўлиши даражаси ҳақидаги масалага олиб келади. Агар биттаси маъқул ва ёқимли бўлса, нимага иккинчиси бўлмаслиги керак? Ўн тўрт ёшли ўсмир учун бу фарқ тушунарли бўлиши мумкин: биттаси — одоб доирасида, иккинчиси — эса ундай эмас. Аммо ўсмир, қанчалик ривожланган бўлмасин, жинсий фаолиятга катталар сингари аҳамият бермайди. Ўсмир тегинишга, худди катта ёшли одам қарагани сингари, ўзининг шахсий танлови натижаси сифатида шунчалик аниқлик билан қарамайди, айниқса, ўсмир йиллар давомида ҳиссий яккаланиб қолишдан азоб чекса ва алоқага руҳий чанқоқликни бошидан ўтказса. У шахсий чегараларда ўзининг ҳақлигига ишонмайди ва ўзининг интуициясига шубҳаланади.
3-БОСҚИЧ: ҲАҚИҚАТДА ЖИНСИЙ АЛОҚАНИ СУИСТЕЪМОЛ ҚИЛИШ (ЖИСМОНИЙ АЛОҚАГА КИРИШУВ ВА РУҲИЙ ЎЗАРО ТАЪСИР)
Жинсий алоқани суистеъмол қилиш шу қадар турли шакллардан ва асосий шахслар тавсифларининг турличалиги шароитида юз берадики, маълум огоҳлантиришларсиз бу босқич ҳақида гапириш хавфлидир. Жинсий алоқани суистеъмол қилиш туфайли келиб чиқадиган зарарнинг турли даражадаги нохушлиги аниқ мавжуд. Муносабатларнинг характери, айниқса, қариндошлик алоқаларида (қўшнига қарама-қарши равишда ота), илгари юз берган жинсий алоқани суистеъмол қилиш яқинлиги даражаси юз берган зарарнинг қамрови қандай бўлишига таъсир кўрсатади. Руҳий ёки жисмоний зўравонлик ёхуд унинг хавфи қанчалик татбиқ қилингани ҳам жинсий алоқани суистеъмол қилишнинг қисқа муддатли ва узоқ муддатли оқибатларига таъсир қилади. Бу омилларнинг ҳаммасини, келтирилган зарар қамровини баҳолаш учун осонликча бир қаторга қўйиб бўлмайди. Шунинг учун мен жинсий алоқани суистеъмол қилишни ўзгарувчан миқдорларнинг ҳар биридан келиб чиқадиган ўзгаришлар жараёнидаги алоҳида оқибатларини эмас, балки умумий махражга келтирилган умумлашган терминларни кўриб чиқаман.
Иккинчи огоҳлантириш жинсий алоқани суистеъмол қилиш ҳодисасини муҳокама қилиш жараёнида келиб чиқадиган мураккаб ҳолатлардан биттасига — улар ҳақида ифодали, «жонли» тил билан ҳикоя қилиб берган пайтдаги ҳолатга алоқадор. Юз берган воқеани аниқ баён қилиб, мен китобхоннинг жаҳлини чиқаришга таваккал қиламан. Китобхонда носоғлом қизиқувчанлик қўзғатмасдан туриб, амалда ахлоқсиз, жирканч жинсий алоқа тўғрисида гапириш мумкин эмас. Бундай вазиятда биз ўша психодинамикага дуч келамиз: бахтсиз ҳодисанинг гувоҳи бўлган одамлар ҳаммасини ўз кўзлари билан кўришни истайдилар, айни пайтда даҳшатдан юз ўгирмоқчи ҳам бўладилар. Аммо тасвирнинг ниқобланиши жараёнидаги таваккалчилик шундан иборатки, жинсий алоқани суистеъмол қилиш манзараси безатилган бўлиб кўринади ва «цивилизациялашган» ниқоби остида руҳга келтирилган зарар ваҳимаси яширинган бўлади. Мен у хатога ҳам, бу хатога ҳам йўл қўймоқчи эмасман.
Жинсий алоқани суистеъмол қилиш ички бўшлиқ, саросималик, ёлғизлик ва йўлдан оздирувчи имкон қадар ўз жабрдийдасини жинсий алоқани суистеъмол қилишнинг бир босқичидан иккинчисига олиб бориш жараёнида юз беради. Бу шароит жабрдийданинг онгида сотқинликни, юз бераётган воқеаларга зиддиятли муносабатни ва тамомила ожизликни ҳис қилиши учун, чалкаш ўзаро таъсир учун замин яратади. Дастлаб мулоқот руҳ учун озуқа сифатида қабул қилинади (1-босқич), жисмоний тегиниш бошланганда (2-босқич), муносабатлардан пайдо бўлган хурсандчилик ҳаётий кучларнинг кучайиши билан қўшилиб кетади. Қоннинг жўш уриши билан яшаш — шодликдан мастликни ҳис қилиш, бахтни, руҳга соф баҳорги ҳаво кириши учун деразалари ланг очиқ ҳаяжонни синаш демакдир.
Сотқинликни ҳис қилиш нафақат инсоний муносабатларга қора чизиқ тортади, балки у соғлом инсоний жинсий алоқани бузади. Айниқса жинсий зўравонликка дучор бўлганлар бу концепцияни етарли даражада тушуниши ва қабул қилиши қийин. Бола ёки ўсмир тўғри, жисмоний маънода зўравонликка учраса, у кўпинча жинсий қўзғалишни бошдан кечиради. Жинсий жиноят қурбонлари деярли асосий ёки иккиламчи эроген зонасининг кучайиши жараёнида жисмоний қўзғалишни ҳис қилмаслиги мумкин эмас. Худо эркакни ва аёлнинг жинсий аъзолари бошини бошқа тана аъзоларига, асаб толалари миқдорига қараганда, каттароқ қилиб яратган (тилнинг там биладиган уч қисми бундан мустасно). Бизнинг лаззатланишимизга Худо бефарқ эмас — акс ҳолда У инсонни нима учун бундай яратганини тушуниш қийин бўлиб қоларди. Жинсий алоқани суистеъмол қилишда бизнинг шаҳвониятпарастлигимизга нисбатан Унинг ниятлари бузиб кўрсатилади. Аммо жабрдийда бошидан кечирадиган жинсий қўзғалишда ҳеч қандай нормадан ташқари ва гуноҳли нарса йўқ.
Чўпони томонидан йўлдан оздирилган ўн уч ёшли қизча чўпон билан ишончли муносабатларга киришиб кетди, уларнинг илоҳиёт ҳақидаги суҳбатлари мазмунли ўтар, биргаликдаги ибодатлар пайтида қўллари туташар эди. Бир- бирлари билан қучоқлашиш ўринли деб айтишдан кўра, кўпинча узоқ давом этар, бора-бора одатга айланиб қолди. Кейинчалик унинг эслашича, бир пайтнинг ўзида у ўзининг устунлигини ҳамда айбдорлик ҳиссини бошдан кечирарди. Аммо бу алоҳида муносабатларни сақлаб қолишга кучли истак юз бераётган воқеаларнинг хижолатли эканини ҳам, жисмоний алоқадан ўсиб бораётган лазатланишни англашга имкон бермади. Жинсий алоқани тўғридан-тўғри суистеъмол қилиш бошланган пайтда ўзлари қилаётган ишларга икки томонлама муносабат бўлган эди. Бир томондан, руҳий ва жисмоний яқинлик уни хурсанд қилар, иккинчи томондан, ўзини ниҳоятда айбдор деб билар эди. Чўпоннинг тегинишлари қизнинг шаҳватини қўзғатар, аммо айни пайтда ўзини ташландиқ ҳисобларди. Қиз ўзини ёлғиз ҳис қилганда, ҳар сафар бу фаҳшона алоқаларга барҳам бериш қатъияти кучсизланиб бораверарди. Чўпон қизга тегинганда, қизнинг ҳамма жинсий шаҳватни ҳис қилмаслиги учун барча ҳаракатлари беҳуда кетарди. Қиз ўзини ожиз, эзилган ҳис қиларди. Уларнинг ҳар бир учрашуви қизга хиёнат бўлиб кўринарди.
Ҳиссиётларнинг бир-бирига ҳеч мувофиқ келмайдиган зиддиятларини тасвирлаш қийин. Одам бир пайтнинг ўзида ҳам қўрқувни, ҳам истакни бошидан кечириши бемаъниликдай туюлади. Бунинг ҳис қиланадиган зиддиятлар жабрдийданинг безовталигини кучайтиради. Битта одамга қандай қилиб ҳам нафрат билан, ҳам шаҳват билан муносабатда бўлиш мумкин? Бир пайтнинг ўзида қандай қилиб жинсий алоқадан лаззатланиш ва ўзидан нафратланиш мумкин? Бир-бири билан асло мос келмайдиган икки хил туйғу оқимининг қўшилуви жабрдийда ўзини ожиз, шарманда ва «қабиҳ» деб ҳис қилишига мажбур этади.
Бола ўз танасини сотганини ҳис қилганда, вазият янада мураккаблашади, чунки ҳатто унга псиологик таъсир ўз кучини ўтказганда ҳам жинсий алоқани суистеъмол қилишни бас қила олмайди. Бир одам менга ҳикоя қилиб берган эди: у ёш эканлигида онаси уни жинсий алоқа учун найранг ишлатар экан. Кечаси, бола ухлашга ётгандан кейин анча вақт ўтгач, она боласининг кроватига келиб, устидаги кўрпасини тўғрилаб, орқасини силар экан. Агар бола ёнбошлаб ётган бўлса, у боланинг асбобини қўзғатар экан. Бир неча тунлар давомида бола хонага кирганда, бола ёнбошлаб, ўзини уйқуга солиб олавераркан. Бола жинсий қўзғалишни ҳис қилганидан, ўзидан нафратланар экан. Вақти-вақти билан ўзида қаттиқ айборликни ҳис қилар экан, ана шунда онасининг тегинишларидан ўзини олиб қочар экан. Бошқа ҳолатларда эса оргазм қилар экан. шундан кейин қатъиятсизлиги ва «хаста реакция»си учун ўзини кўрарга кўзи бўлмас экан. Бола ёки ўсмир устидан жинсий зўравонлик қилинганда, ҳиссий қўзғалиш, жинсий лаззат, ҳатто оргазм юз бериши мумкин, агарда у бор кучи билан таъсирчан бўлмасликка интилса ҳам.
Жинсий қўзғалиш ҳар доим ҳам жинсий алоқани суистеъмол қилишга йўлдош бўлавермайди. Баъзан жинсий қўзғалиш қўрқувдан амалга ошмай қолади, бошқа ҳолатларда эса жисмоний оғриқ шунчалик кучли бўладики, жинсий қўзғалишнинг имкони бўлмайди. Жабрдийда учун яна жисмоний ҳиссиётлардан ва туйғулардан маҳрум бўлиши характерлидир. Шу боис онгли равишда жинсий қўзғалиш тўғрисида гапиришга ўрин қолмайди. Бундай ҳолат танадан ташқари бўлиш ёки ўз хоҳишича гипноз қилиш ҳолатига ўхшайди. Психологик жаргонда бундай диссоциация (руҳий жараёнлар боғлиқлигининг бузилиши —
Шуни таъкидлаш муҳимки, ҳар қандай жинсий алоқани суистеъмол қилишда ҳам 3-босқич жисмоний зўравонликни тақозо қилади. Жинсий зўравонлик ўз ичига психологик ўзаро таъсирни қамраб олади, бу таъсир ўз-ўзидан жабрдийдани шикастлайди. Масалан, юқорида эсланган амаки қиз жиянини машина ҳайдашга ўргатаётиб, қизга тегмаганда, унга нисбатан тўғридан-тўғри зўравонликка ўтмаганда ҳам, унинг ахлоқсиз қалби қизни акс садо бериш учун йўлдан оздирди. Зотан, қиз иллатини ва ундан фойдаланганларини ҳис қилмасдан қурбон қила олмайдиган қисмини амакиси қурбон этишга мажбур қилди. Бошқача айтганда, амакисининг хиралиги, ҳатто улар психологик ўзаро таъсир даражасида қолганларида ҳам, моҳиятан, жинсий алоқани суистеъмол қилишнинг 3-босқичида эдилар.
Ножисмоний жинсий алоқани суистеъмол қилишнинг яна бир намунаси спорт гимнастикаси билан шуғулланадиган ўсмир намуна бўлиб хизмат қилиши мумкин. Бола тренери раҳбарлигида спорт гимнастикасининг мураккаблигини ўзлаштирар, муваффақиятларига боғлиқ равишда тренер болани ё сўкар ёки эркалатиб мақтарди. Бу таъсир натижасида тренер ва шогирд ўртасида мустаҳкам психологик алоқа ўрнатилди, бола ҳам устози томонидан алоҳида эътиборни қўмсайдиган бўлди. Агар бола қийин машқларни бажарса, тренер кўпинча бошини силар ёки елкасидан қучоқларди (2-босқич). Вақти-вақти билан у болага, жуда чиройлисан, тананг кучли бўлиб боряпти, деб айтадиган бўлди (3-босқич).
Бу одам бошидан ўтганларини гапириб берганда, тренери томонидан иффатли бўлиб туюлган, аммо чуқур интим лаҳзаларда қанчалар шаҳватни ҳис қилганини эслаб қизариб кетди. У катта одам сифатида шуни тан олдики, тренернинг унга қизиқиши эстетика доирасида чиқиб кетди — тренер ўзига нисбатан болани шогирд сифатида эмас, балки бачабоз сифатида муносабатда бўлишга мажбур қилди. Унинг ахлоқи ўзида жинсий алоқани суистеъмол қилишни гавдалантирарди. 3-босқичдаги психологик ўзаро таъсирнинг бутун даҳшати унинг ниқобланган иллатидан иборат эди, гарчи бу таъсирни кўпинча жабрдийда зўравонлик сифатида эмас, балки инъом сифатида қабул қилса ҳам.
Хуллас, жинсий алоқани суистеъмол қилишнинг 3-босқичида ҳиссиётлар бўрони авж олади. Кўп ҳолларда бу кечинмалар жинсий қўзғалишни ўз ичига олади. Юз бераётган воқеаларга зид муносабат — нафрат ва шаҳватнинг, лаззат ва уятнинг бирикуви — жабрдийдада диссоциацияга кучли интилишни ва зид ҳиссиётларнинг бўлинишини қўзғатади. Бу ҳиссиётлар ўртасида қизчанинг қалбида чуқур жарлик пайдо бўлади, шу сабабдан вақти келиб бу ва бошқа ҳиссиётлар тамомила унутилади. Жабрдийданинг қарама-қарши муносабатлари йўлдан оздирувчи билан ҳам, туғишганлари билан ҳам муносабатларнинг бузилиши олдидан нафрат (хиёнат учун) ва қўрқувни кучайтиради. Йўлдан оздирувчига таъсир этиш имконияти йўқлигини ҳисобга олиб ва эмоцияларнинг ички шиддатини нимадир қилиш натижасида нима учун жабрдийда ҳеч нарсани сезмасликни афзал кўриши очиқ маълум бўлади.
4-БОСҚИЧ: ТАҲДИД ВА РАҒБАТЛАНТИРИШ ВОСИТАСИДА МУНОСАБАТЛАРНИ ВА УЯТЛИ СИРЛАРНИ САҚЛАШ
Жинсий алоқани суистеъмол қилишнинг охирги босқичи кўп жиҳатдан 1-босқичга — яқинлик ва махфийлик босқичига ўхшайди. Аммо 1-босқичдан фарқли равишда жаннат кунлари бир умрга ортда қолди. Йўлдан оздирувчи эркак ёки аёл жабрдийданинг қалбида ён беришни ва сукутни кафолатлайдиган муҳаббат ва қўрқув туйғуларини қўзғатиш учун ҳар қандай йўлларни ишга солади. Қўрқув жабрдийданинг қалбига хавф воситасида, муҳаббат эса рағбатлантириш воситасида киритилади.
Қўрқув одатда, жисмоний ёки психологик қўрқитиш ё реал зўравонлик орқали пайдо қилинади. Жисмоний қўрқитиш жабрдийдага ёки унга қадрли бўлган одамга жисмоний зарар келтиришга хавфдан иборат. Сингилни йўлдан урган ака, то синглиси ечинмагунча, аланга устида қуённи ушлаб турди. Бир куни ака синглисининг кўзи олдида унинг севгилисини ўлдирди ва унга, тилингни тий, деган маънода уқтирди. Менинг бир неча мижозларим йўлдан оздирувчилар томонидан жисмоний азобларга дучор қилинган ва ўлим қўрқуви билан яшаганини биламан.
Жисмоний қўрқитиш ҳам кам таъсир қилмайди. Бир аёлга, агар отангга «хизмат қилиш»ни тўхтатсанг, онангни руҳий хасталар шифохонасига жўнатиб юбораман, деб қўрқитган. Бошқа бир аёлга тоғаси, агар менга жинсий зўравонлик қилди, деб мени айблайдиган бўлсанг, ўз жонига суиқасд қилди деб гап тарқатаман, дея таҳдид қилди. Эркагу аёлларни итоаткорликка ва сукутга мажбур қиладиган турли усуллардан ҳайрон қоласан, киши. Ҳужумнинг моҳияти — руҳга ва танага зарар келтириш хавфидир. Тана учун хавф — ўлим, руҳ учун — уят.
Рағбатлантиришлар ҳам жисмоний ва руҳий имтиёзларнинг кенг қамровида турлича бўлади. Бир аёл кўзларида ёш билан менга ҳикоя қилиб берган эди: болалигида акаси у билан ҳар сафар жинсий алоқа қилиб бўлгандан кейин, ака сингилга янги расмлар сериясини ҳадя қилар экан. Қизнинг руҳи қиммати роппа-роса йигирма беш центни ташкил қилар экан — расмлар серияси шунча турар экан. Бошқалар эса пул, кийим, машина оларкан. Кўпинча рағбатлантиришлар моддий эмас, балки руҳий ҳадялар орқали, масалан, бошқа болалар учун ҳакам ёки арбитр бўлиш ҳуқуқига эга бўлиш ёки ота иш билан сафарга кетаётганда, у билан сафарга жўнаш орқали амалга оширилар экан. Бир оилада дастурхон бошида ўтирган бола арзанда ҳисобланар экан. Моддий рағбатлантириш, биринчи навбатда таомдан, психологик рағбатлантириш эса, отанинг суюклиси билан зиддиятга борманглар, деб бошқа болаларни огоҳлантиришдан иборат бўлар экан. Бу жинсий алоқа юз берган оиланинг фожиасини кўрсатади. Бола жинсий алоқани суистеъмол қилиш жабрдийдаси бўлиб қолган, бунинг оқибатида у «алоҳида» бўлиб, имтиёзларга эга, бундай болага ака-сингиллари нафрат билан қарайдилар. Жинсий зўравонликни бошидан кечирган ва ўзининг ҳаммадан алоҳида ажралиб турганини ҳис қилган бола бошқа болаларнинг рашки дастидан яккаланиб қолишни бошдан кечирадилар.
Жабрдийданинг сукути камдан-кам ҳолларда бузилади. Камчилик болалар ва ўсмирларгина отасига ё онасига, дўстларига ёки ўқитувчиларига юз берган йўлдан оздириш тўғрисида айтадилар. Узоқ йиллар, агар бир умрга бўлмаса, бу воқеа уларнинг қаттиқ сири бўлиб қолаверади. Жинсий алоқани суистеъмол қилишнинг охирги босқичи алоҳида ҳодиса бўлиши ёки бир неча йил давом этиши мумкин. Сукут ва чўзилиб кетган итоаткорлик жабрдийдага ўз ҳиссиётларини босишга ва бу руҳий булғанишни бошидан кечириш учун бирон усулни топишига қарорни кучайтиради. Юз берган воқеага унинг зиддиятли муносабати қаҳр-ғазаб ва вақти-вақти билан бошдан кечираётган лаззат ўртасида иккиланади. Бу ички жанг қанчалик руҳни яраламасин, у шунчаки курашдан воз кечади. Одатда бу вақтга келиб жинсий алоқани суистеъмол қилиш бас қилинади ёки жабрдийда уйдан кетган бўлади. Бедармон руҳ учун ички ва ташқи курашлардан қочиш — жабрдийдага мумкин бўлиб туюладиган ягона енгил тортишдир.
Янги ҳаёт бошлаш учун жинсий алоқани суистеъмол қилиш жабрдийдаси янги индивидуалликни қўлга киритиши, олдинги ҳаётнинг воқеаларини ўйлаб кўриши, даҳшатли ўтмишини дафн қилиши керак. Кўпинча фантазия реал воқеликка айланмагунга қадар зўравонлик жабрдийдалари бахтли ҳаёти тўғрисида ниманидир ижод қиладилар. Севгучи ота-оналарнинг хаёлий тимсоли ва мустаҳкам оила атрофдагиларнинг қизиқувчанлигини қондиради ва хотираларнинг зирқиратувчи оғриқларини кучсизлантиради. Ғам-қайғуни намоён қилиш учун муқобил имкониятлар йўқлигида қаҳр-ғазаб ва лаззат жабрдийда руҳининг энг тубига дафн қилинган. Аммо шикастланишнинг оқибатлари жабрдийданинг шахсияти тузилишига таъсир этишда давом қилади.
Яхши томонга ўзгариш юз бериши учун ғазаб озиқланадиган оқим янги ўзанда аниқ юзага чиқиши, туунарли бўлиши ва унга йўналтирилган бўлиши керак. Қуйидаги учта боб жинсий алоқани суистеъмол қилиш билан келтирилган шикастланишни ўрганишга бғишланган. Бунинг аломатларини сотқинлик ва ожизлик ҳиссиёти, шунингдек, зўравонлик билан пайдо қилинган туйғулар зиддияти деб номлаш мумкин.
1-босқич: яқинлик ва махфийлик шароитини яратиш
Ўқитувчи ўқувчи қиз билан алоҳида муносабатлар ўрнатади, дарсдан кейин қизни олиб қолиб, золим онанг билан ўрталарингиздаги зиддият тўғрисида гапириб бер-чи, деб ишонч билдиради.
2-босқич: ўринли равишда жисмонан эркалатиб лаззат олиш
Табриклаш пайтларида бир оз чўзилган қучоқлашувлар, сочларини ҳурпайтириш, ўйноқи ҳазиллар.
3-босқич: жинсий зўравонлик (жисмоний қўшилув ёки психологик таъсир)
Шаҳват билан ўпишишлар, кийими устидан кўкрагига қўл тегизиши, охир-оқибатда зўрлаш.
4-босқич: таҳдид қилиш ва рағбатлантириш воситасида муносабатларни ва уятли сирларни сақлаб қолиш
Кечиринг, деган илтижолар, ошкор қилишнинг фожиали оқибатлари (касби бўйича карьеранинг барбод бўлиши, ҳамманинг олдида шарманда қилиш, қамоқ), қўшимча имтиёзлар ваъдаси
3-босқич: жинсий зўравонлик (жисмоний қўшилув ёки психологик таъсир)
Оилавий учрашувдан кейин амаки подвалга жиянини олиб тушиб, қизнинг юбкасини кўтаради, унинг қовини ушлайди, кийими устидан кўкракларини силайди.
4-босқич: таҳдид қилиш ва рағбатлантириш воситасида муносабатларни ва уятли сирларни сақлаб қолиш
Қизга, қариндош-уруғлар ўртасида обрўйим бор, деб эслатиб қўяди, сўнгра, сенинг гапларингдан ҳамма ваҳимага тушади, сенга ишонмайдилар, охири, ўзинг ҳамманинг олдида шарманда бўласан, сендан ҳамма юз ўгиради, деб қўрқитади.
1-босқич: яқинлик ва махфийлик шароитини яратиш
Қизга совға сотиб олади, биронта томошага олиб тушишга ваъда беради. Қиз ноҳақ айбланаётгани учун рад қилади. Охири, ота-онасининг таъналаридан қочиш учун қиз ён беради.
2-босқич: ўринли равишда жисмонан эркалатиб лаззат олиш
Оилавий учрашувлардан кейин қизни эшикка қисиб қучоқлайди, дўстона ўпиб қўяди.
3-босқич: жинсий зўравонлик (жисмоний қўшилув ёки психологик таъсир)
Томошага кетаётганларида, қизни эркалатиб, эркаланишга мажбур қилади.
1-босқич: яқинлик ва махфийлик шароитини яратиш
Ўқитувчи ўқувчи қиз билан алоҳида муносабатлар ўрнатади, дарсдан кейин қизни олиб қолиб, золим онанг билан ўрталарингиздаги зиддият тўғрисида гапириб бер-чи, деб ишонч билдиради.
2-босқич: ўринли равишда жисмонан эркалатиб лаззат олиш
Табриклаш пайтларида бир оз чўзилган қучоқлашувлар, сочларини ҳурпайтириш, ўйноқи ҳазиллар.
3-босқич: жинсий зўравонлик (жисмоний қўшилув ёки психологик таъсир)
Ўқитувчи ўзининг биринчи жинсий алоқа қилган хотираларини гапириб беради, қизга, сен ҳам бошингдан ўтказган жинсий алоқа кечинмаларингни гапириб бер, деб таклиф қилади.
4-босқич: таҳдид қилиш ва рағбатлантириш воситасида муносабатларни ва уятли сирларни сақлаб қолиш
«Агар кимдир гапларимиздан хабардор бўлиб қолса, такаббур мунофиқлар бизнинг суҳбатларимизга ҳаммани тамомила қарши қўйишлари мумкин», деб айтади, келгуси сафар янада ҳайратланарли нарсалар тўғрисида гапириб бераман», дейди.
3-босқич: жинсий зўравонлик (жисмоний қўшилув ёки психологик таъсир)
Жиянини чўмилиш кийимида кўриб, амаки кўзи билан уни «ечинтиради», қанийди ўн ёш кичик бўлим қолсам, бу қизнинг амакиси бўлмасам, деб беҳаёлик билан ўйлайди. Чунки қизнинг танаси ана шундай йўлдан оздирадиган танадир.
4-босқич: таҳдид қилиш ва рағбатлантириш воситасида муносабатларни ва уятли сирларни сақлаб қолиш
Қизга, қариндош-уруғлар ўртасида обрўйим бор, деб эслатиб қўяди, сўнгра, сенинг гапларингдан ҳамма ваҳимага тушади, сенга ишонмайдилар, охири, ўзинг ҳамманинг олдида шарманда бўласан, сендан ҳамма юз ўгиради, деб қўрқитади.
1-босқич: яқинлик ва махфийлик шароитини яратиш
Қизга совға сотиб олади, биронта томошага олиб тушишга ваъда беради. Қиз ноҳақ айбланаётгани учун рад қилади. Охири, ота-онасининг таъналаридан қочиш учун қиз ён беради.
2-босқич: ўринли равишда жисмонан эркалатиб лаззат олиш
Оилавий учрашувлардан кейин қизни эшикка қисиб қучоқлайди, дўстона ўпиб қўяди.
II ҚИСМ
ЖИНСИЙ АЛОҚАНИ СУИСТЕЪМОЛ ҚИЛИШ ЗАРАРИ
5-БОБ
ОЖИЗЛИКНИ ҲИС ҚИЛИШ
Биз жинсий алоқани суистеъмол қилишдан келиб чиқадиган зарарни тадқиқ этиш билан шуғулланганимизда, маълум вақт давомида нима учун бунинг оқибатлари кўпроқ аҳамиятли ва шикаст етказмайдиган эканини муболаға қиламиз. Аммо бу зарар ҳақида гапирганимизда, биз икки нарсани эслатишимиз зарур.
Биринчидан, умид шуълаларида ҳар қандай муаммо тушунарли ва осонлик билан ҳал қилинадиган бўлиши учун ҳеч қачон кичрайтириб кўрсатилмайди. Биз чинакам шодликка эришувимиз учун масиҳийларга умид ҳолатимизнинг тамомила чорасизлигини ва Худонинг аралашуви зарурлигини англашдан туғилади. Илоҳий таъсирдан эмас, балки инсон таъсири туфайли эришилган ҳар қандай шахсий ўзгариш ҳеч қачон қониқарли бўлмайди ва юрагимизни ўзгартира олмайди. Шундай қилиб, чуқур ярага диққат қаратиш умидсизликни туғдирмаслиги керак. Аксинча, яра Худонинг ажойиб меҳнати учун замин тайёрлайди.
Иккинчиси шундай хавфга тегишлики, бу — қўли қисқаликдир. Агар микроскопга, айтайлик, ҳужайралар гуруҳига, ниҳоятда узоқ вақт қараб турадиган бўлсак, кўриш майдонининг торайуви юз бериши мумкин. Бу бобда биз ожизликни ҳис қилишга диққат қаратамиз, аммо шуни унутмаслик керакки, зарарнинг руҳга келтирадиган жиҳатлари ҳам бор. Бу жиҳатлар ўз ичига ожизликни ҳис қилишни қамраб олса ҳам, эмоцияларнинг кенг қамровига мансубдир. Биз зарарнинг битта жиҳатига диққат қаратиб, умумий истиқболни йўқотишга ва иллюзия яратишга таваккал қиламиз, гўё бу жиҳати бошқасига қараганда жиддий ёки бу жиҳати бошқаларидан ажралган ҳолда фаолият кўрсатаётгандай. Буларнинг ҳаммаси биргаликда ишонч, умид ва севгини тамомила ювиб кетиб, руҳдан тезда ўтиб кетган шиддатли дарёни озиқлантиради, деб тушунганимизда, руҳга келтирадиган зарарни фақат ожизлик, хиёнат ва ҳиссиётларнинг зиддияти терминлари билан тасвирлашимиз мумкин. Бу дарёни тушуниш учун, дарёни озиқлантирадиган булоқларнинг учтасидан ҳар бирини йўл-йўлакай тадқиқ этиб, ўша дарё бўйлаб кўтариламиз. Бу эса бизга ожизлик ва хиёнатни ҳис қилишимизни пайдо қиладиган сабабларни, у учун тўланадиган назр баҳосини тушунишимизга, бунинг натижасида жабрдийда ўзини қандай кўришини ҳис қилишимизга имкон беради. Бошқача айтганда, нима учун бахтсизлик юз берди? Бахтсизликни жабрдийда қандай бошдан кечиради? Унинг ташқи кўриниши қандай бўлди? Якунида жабрдийда ўзини ўзи қандай қабул қилади?
Эҳтимол, бу табиий бўлса керак, аммо жинсий алоқани суистеъмол қилишнинг қурбони бўлган жабрдийдаларнинг кўпчилигига бу тушунарли эмас:
ОИЛАВИЙ МУНОСАБАТЛАРДА БЎШЛИҚ
Мен бир нарсадан ҳамон ҳайрон бўламан: кўпинча жинсий алоқага тўғридан-тўғри дуч келган одамлар, болалигимизда қанчалар яхши эди-я, ота-оналаримиз бизни қанчалар яхши кўрарди-я, деб айтадилар. Аммо далиллар эса аслида бу гаплар ҳақиқатдан узоқ эканини кўрсатади. Бола аслида ота-онасиз яшашдан кўра, ёмон ота-она билан яшашни афзал кўради, бола бутунлай тобе бўлган ота-онасининг нуқсонларини тан олишдан кўра, ёмон бола бўлишни афзал билади. Хўш, ҳаёти одамларга боғлиқ эканини бола тан олса, ўша одамлар болани ҳимоя қилмаса, унинг табиий эҳтиёжларини ва яқин муносабатларини ҳеч қачон қондирмаса, бола қандай яшайди?
Оилавий муносабатларда бўшлиқни рад қилиш қиёслаш имконияти йўқлигини чуқурлаштиради. Агар бола бирон нарса билан қиёслай олмаса, нимадан маҳрумлигини у қаердан билади? Кўп ҳолларда муносабатлардаги бўшлиқ — у нормал деб билмаса ҳам, маъқул деб ҳисоблайдиган ва биладиган нарсаларининг ҳаммаси шудир. Ҳикматлар 27:7да бу муаммо шундай очилган: «Тўқ одам асални ҳам оёқ ости қилади, очга эса аччиқ нарса ҳам ширин». Кечқурун дастурхон тепасида болани ерга урганларида, унинг борлигини шунчаки инкор қилсалар ҳам, бола хурсанд бўлиб, енгил тортади. Агар болани бир марта бўлса ҳам оғиз орқали жинсий алоқа қилишга мажбур қилсалар, оддийгина ушлаб кўриш унга арзимас, ҳатто кўнгилдаги бўлиб туюлади.
Одатдаги бўлган нарса бола учун нормал ҳисобланади, гарчи бу «нормал» нарсада кўпгина ахлоқсиз, зўравонлик ва нуқсонли томонлари бўлса ҳам. Шу сабабдан катта ёшли одам ўзида, юз берган ва юз бериши керак деган нуқтаи назардан ўз оламини баҳолашидан олдин кўп йиллар ўтади. Ҳамма нарсани ўз ҳолича қабул қилиб, дард-аламни осонлик билан бостирганимизда, юз берган воқеаларнинг даҳшатини тасаввур қилишни умуман истамаймиз. Шунга кўра, кўп болалар ва катталар ўзлари нормал деб ҳисоблайдиган оламларини ўзгартиришга уринганларида, қанчалар руҳий куч сарф қилишлари тўғрисида тасаввурга ҳам эга эмаслар. Аммо улар ўз оламларининг кераксизлигини ва беҳудалигини ҳис қилишдан ажрала олмайдилар.
Жинсий алоқани суистеъмол қилиш ҳеч қачон биринчи марта жинсий алоқага киришганларидаёқ бошланмайди. У муҳит пайдо бўлганда бошланади, бу муҳитда у ёки бу даражада эмоционал ажралиб қолиш, ролларнинг бузилиши, қўполлик, совуққонлик, шафқатсизлик ва ёлғиз қўрқувни уқтириш иштирок этади. Кўп ҳолларда ҳали жинсий алоқани суистеъмол қилмасдан туриб оилада шундай яра йиринглаб кетадики, ҳамманинг ва ҳар бир одамнинг кераксизлиги, муносабатлардаги бўшлиқ ҳаётнинг нормал таркибий қисмлари бўлиб қолади. Аммо бу сингари оиланинг «нормал нонормаллиги» боланинг барқарорлик учун, яқин муносабатлар ва ҳурмат учун Худо томонидан берилган туғма интилишларига зиддир. Бола энг мудҳиш жинсий алоқани суистеъмол қилишни норма деб кўникиши мумкин, аммо айни пайтда унинг сокин ички овози унга ғалати, аммо мутлақо тўғри сўзларни шивирлайди: «Дадам менга бундай қилмаслиги керак эди. Бундай воқеа юз беришига онам асло йўл қўймаслиги лозим эди. Менда ҳам, худди дўстларимники сингари, суюкли ва бахтли оилам бўлишини истайман». Норозилик уруғлари — уйғонаётган интилишларнинг илк аломатлари. Афсуски, бу уруғлар кўпинча тошли тупроққа тушади ва бу уруғларни, шубҳасиз, қушлар чўқиб кетади. <қиёс.: Матто 13:3–5>. Норозилик уруғлари каттароқ бирон нарсани қўзғайди ва шунга мувофиқ, боланинг бахтли оила тўғрисидаги орзуси амалга ошиши учун унинг зиммасига кучи етмайдиган мажбуриятларни юклайди.
Бу сингари яхшилик томон ўзгаришларга ташналикни марҳамат деб айтиш керак эмас. Айни пайтда бу ўзгаришлар бола умид таъмини ҳис қилишига имкон беради, боланинг қалбига оиласи тўғрисидаги зарарли хусусиятларини маҳкам ўрнаштиради. Бола бирон нарса қилишга қодир бўлиш учун, онам бунчалик золим бўлмасин, дадам энди ҳеч қачон ғазабланмасин, деб, умид қули бўлиб қолаверади. Ўз оиласини ўзгартиришга астойдил истак болага ўқишда, спортда, жамоат ва диний ҳаётида энг идеал даражага интилиши учун куч беради. Боланинг муваффақиятлари ёки муваффақиятсизликларидан қатъий назар, натижа шу бўладики, на она, на ота ўзгаришни хаёлларига ҳам келтирмаганликлари учун уни баттар умидсизликка олиб келади. Яхши томонга ўзгаришнинг йўқлиги сабабли бола ҳар доим ўзини норасо деб ҳисоблайди: «Агар мен озгина ҳаракат қилганимда эди, балки тренер мени ҳам асосий таркибга қўшган бўлармиди». «Агарда мен ҳам ёқимли табассум қилганимда эди, балки, дискотекада мени ҳам биронтаси рақсга таклиф қилган бўлармиди». «Агар яхши ҳаракат қилганимда эди, дадам мени зўрламаган бўларди ёки дадам билан онам ярашиб олган бўлардилар, биз яхши яшаган бўлардик».
Бирон нарсага муҳтож ота-оналарнинг очиқ-ойдин кўринмайдиган, кўпинча болаларни катталар ролига буриб юборадиган талаблари бахтсиз болага куч-қудратнинг сохта туйғуларини олиб келади. Бола «онасининг ёрдамчиси» ёки «дадасининг яхши дугонаси» ёрлиқлари билан катталар вазифаси ролига тушиб қолади, табиийки, у бу ролни бажара олмайди, аммо бажариши керак. Шундай бўлгач, орзулари амалга ошишини истайди. Бу қамоқнинг ўзи-ку! Бола шоҳликнинг калитини олади — ота-онани хурсанд қилиш ва яхши томонга ўзгартириш учун нимадир қилишга имконият пайдо бўлди. Кейин у бирдан англаб қолади: унинг тепасида осилиб турган қулфга бу калит билан чўзилгани бўйи бир оз етмаяпти. Аста-секин бола, гунг деворга суянгандай, бир далилга дуч келади: у қанчалик яхши, у қанчалик истеъдодли, ақлли, спортчи, дилкаш ва ҳ. бўлмасин, буларнинг ҳаммаси ҳали кам, у ўз оиласида муносабатлар бўшлиғи олдида ожиз.
ДИЛОЗОР ОЛДИДА ЎЗ ОЖИЗЛИГИНИ ҲИС ҚИЛИШ
Жўшқин дарёни озиқлантирувчи иккинчи чуқур манба — бир куни бошланган жинсий алоқани суистеъмол қилишнинг йўлини кесиш имконсизлигидир. Жинсий алоқани суистеъмол қилиш ё режалаштирилмаган, юз берган тасодифий ҳодиса ҳисобланади, чунки инсон бевақт ва ножўя ҳаракат қилган, ё бўлмаса уни амалга ошириш ва махфийлигининг максимал даражада осонлигини таъминлайдиган эҳтиёткорона тайёргарлик якуни ҳисобланади. У ҳолатда ҳам, бу ҳолатда ҳам жабрдийда аёл ўзини нима кутаётганини билмайди, чунки ҳужумнинг олдини олишга унинг имконияти йўқ. Унда танлов имконияти йўқ, ўйлашга вақти йўқ, жинсий алоқани суистеъмол қилиш муаммолари билан боғлиқлиги тўғрисида тасаввурлари йўқ, бундан кейин нима қилиш кераклигига қарор қилиши учун ёрдам сўраб мурожаат қиладиган одами йўқ. Бошқача айтганда, жинсий алоқани суистеъмол қилиш кутилмаган, ўз-ўзидан юз берадиган шафқатсиз зўравонлик бўлганми ёки нозиклик билан амалга оширилган васваса бўлганми — жабрдийдани танлов эркинлигидан маҳрум қилади. У аёл дард-аламни бошидан кечирганми ёки йўқми, унинг танаси ва руҳи булғаниши шунга олиб келдики, ўша аёл ўзини кимсасиз, ожиза ва ёлғиз ҳис қиладиган бўлди.
Бунинг устига, жинсий алоқани суистеъмол қилиш юз бергандан кейин, йўлдан оздирувчи жабрдийда аёл сукут сақлашига кафолат берсин, деб кўпинча таҳдид қилишга ёпишиб олади ёки унинг уят ҳиссиётларини эксплуатация қилади. Тириклайин ёндирилиш қўрқуви ёки етимхонага тушиб қолиш ҳар кимни гунг қилиб қўяди. Аммо жабрдийда оғзини ёпиши учун таҳдид ягона усул эмас — уят қул қилиб олишнинг энг таъсирчан воситасидир. Янада кўпроқ очиқдан-очиқ ваҳима умидсизлик ҳисларини кучайтиради.
РУҲНИНГ ПАСАЙМАЙДИГАН ОҒРИҒИ
Ожизликни ҳис қилиш жабрдийдада жинсий алоқани суистеъмол қилишнинг олдини олиш имконияти йўқлиги (зўравонни йўқотиш) ва ўз оиласида бирон нарсани ўзгартиришнинг имконсизлиги оқибатида туғилади. Бу имконсизлик жабрдийданинг руҳидан ташқарида бўлган нарсалар орқали юзага чиқади. Яна битта имконсизлик эса шахслар ўртасидаги муносабатлар билан боғлиқ ташқи омил эмас — бу омил тамомила ички, шахсий характерга эга. Бу омил жабрдийданинг яраланган юрагида оқаётган қонни тўхтатишга лаёқати йўқлигидан иборат.
Оилада яқин муносабатларнинг чинакамига йўқлигидан пайдо бўладиган оғриқ жинсий алоқани суистеъмол қилишдан юз карра чуқурлашиб кетади. Юрак оғрийди, бу оғриқни юмшатиш учун ҳеч қандай маъқул усул йўқ, фақат жонсиз руҳ ўзини тирик ҳис қилишдан қутулишга қарор қилиш бундан мустасно. Нақадар даҳшатли номувофиқлик!
Гарчи жабрдийда пинҳон тутган оғриқни руҳининг энг бурчакларида ўлдиришгача борса ҳам, Худонинг марҳамати унинг ўзининг ёки кимнингдир мавжудлигини интуиция билан ҳис қилишни тамомила йўқ қилишга имкон бермайди. Жабрдийда аёл ўзининг дард-аламларини йўқ қилишга қодир эмас, гарчи ҳеч бўлмаганда, серрайиб қотиб қолиш усули билан, шахснинг хотирасини йўқотиши ёки оммавий рад қилиш билан боғлиқ иккиланиши орқали бўлса ҳам. Жабрдийданинг юраги қолган дард-аламни вақти-вақти билан қўзғатади ва тасалли беради:
«Мен ҳеч нарса устидан ҳукмрон эмасман, дард-аламдан азоб чекяпман. Мен руҳсиз автомат эмасман, мен тирик жонман». Дард-алам зирқиратади, ҳар қандай саъй-ҳаракат уни ҳеч нарса қила олмайди.
Оиланинг, дилозорнинг ва дард-аламнинг айби билан келиб чиқадиган ожизликни ҳис қилишнинг моҳияти бизнинг тубан оламда яшаётганимизнинг ҳалокатли оқибатларини олдини олишга ёки юмшатишга лаёқатсизлигидан иборат. Ҳар куни бизга ёвузликнинг, адолатсизликнинг, худбинликнинг кучи зарбалари урилади, шунинг учун жинсий алоқани суистеъмол қилиш — тубан оламдаги гуноҳкор одамлар орасида мавжуд бўлиш нормадир. Юз берган жиноятни, гўё яхши ҳаёт кечириш учун кўп меҳнат қилиш ва ҳалол одам бўлиш керак деган иллюзия бузади. Бизнинг олдимизда бор бўйи билан даҳшатли факт пайдо бўлади: бу оламда йўқолиб кетиши қийин бирон нарса устидан чинакамига ҳукмронлик қилишимиз қанчалар арзимас нарса. Оиламизнинг аччиқ ҳаётини тўғрилашга ноқобиллигимиз, дилозорнинг қўлидан маҳкам ушлаш, юрагимизнинг оҳ-воҳларини босишимиз — бу гарчи маълум одамлар англаб етсалар ҳам, бутун инсон зоти ибтидосидан бери келаётган реал ҳодисадир. Ҳаммамиз ожизмиз, аммо танлов эркинлигининг ажралмас ҳуқуқидан маҳрум бўлганларгина, фосиқликни тўғрилашга қонуний интилишни ўлдирганларгина ҳақиқатан ўзимиз учун аҳамиятли бўлган ҳамма нарсага эришишга интилишимизда қанчалар ожизлигимизни биладилар.
Ожизликни ҳис қилиш — асло инъом эмас, балки жинсий алоқани суистеъмол қилиш, ҳатто ундан ҳам баттарроқ жиноятнинг қурбони сифатида ўз ожизлигимизни англаб етишимиз оқибатидир. Бизга тегишли бўлмаган бу оламнинг мусофирлари сифатида ўз қудратимизнинг янги истиқболини кўрамиз, ҳақиқий эркинликнинг таъмини бутунлай ҳис қиламиз.
Ожизликни ҳис қилиш албатта руҳни вайрон қилмайди ёки унга зарар келтирмайди, аммо кўп ҳолларда нажот йўқлигини ҳис қилиш жабрдийданинг қалбида чуқур изларини қолдиради. Бу излар —
Интилишларимиз ёрдам бермаганда, ўз кучига шубҳа одатдаги ҳол ҳисобланади. Муваффақиятсизлик — туфлимизнинг ичига тушиб қолган майда тошга ўхшайди, тошчани олиб ташламагунимизча, бизни ғазаблантираверади. Исталган мақсадга эришиш имконияти йўқлиги ўзини ўзи чуқур таҳлил қилишга олиб келади («Мен яхшироқ нима қила олдим?») ва қатъиятни мустаҳкамлайди («Наҳотки мен кўпроқ ҳаракат қила олмасам?!»). Қандайдир муваффақиятларга эришиш мумкиндир — аъло баҳоли етуклик аттестатини олиш, спортдаги ғалабаси учун стипендия, якшанба мактабига жуда яхши қатнаш ва б. Аммо бунда асосий мақсад — бахтли оила, дилозор билан муносабаатларни тўхтатиш, оғриқлардан халос бўлиш — ҳар доим эришиб бўладиган жойдан ташқарида қолади. Табиий натижа ўзига ўзи берадиган шафқатсиз (аниқроғи, камситадиган) саволлар: «Нима учун мен бундай қилолмайман?» (Нимага мен тез югура олмайман, яхши қўшиқ айта олмайман, кўпроқ нарсага эга бўла олмайман?). Ўзига нисбатан шубҳалар умидсизлик эшикларини очади.
Тепадаги осилган сабзига узоқ вақт ва самарасиз чўзилишлар якуни
Умиддан воз кечганлар ўзларининг руҳини ўлдирадилар, унинг таркибий қисмларини — ғазаб, дард-алам ва истакни ҳамон ҳис қиладилар, англашнинг энг узоқ бурчакларига ишора қиладилар. Баъзан бу қарор шунчалик аниқ бўладики, худди қасамёд қабул қилишга ўхшайди. Бир аёл амакиси унга қилган тегажоқликларни эслаб, қандай қарор қабул қилганини шундай хотирлайди: «Агар мен ҳеч нарсани ҳис қилмасам, у тегажоқлик қилишни бас қилади». Йўқ, у бас қилмади, қизнинг кўркам танасини баҳолаб, жабрдийдасини сўз орқали ишлов беришга куч берди. Аёл ўз позициясини мустаҳкамлади: «Агар мен ҳеч нарсани сезмасам, у менга оғриқ келтириб, лаззат ола билмайди». Шу лаҳзадан бошлаб, аёл ўз руҳини рад қилишнинг арктика музликларига сургун қиладиган ҳақиқий ҳиссиз автоматга ўхшаб қолди. Руҳни бу сингари ўлдириш руҳнинг ташна танлови туфайли келиб чиқди — руҳдан маҳрум бўлиш яхши, фақат аёлни яна кўпроқ ярадор қилмаса бўлди. Ўша жиян ўзини уйида ёниб турган чироқ бору аммо уйи йўқ одамга ўхшатди. У кулиб, ишончли муносабатларга тақлид қилди, аммо ҳеч қачон ҳеч кимга бўм-бўш қалбига киришга йўл қўймади. У аёл ички томондан ҳеч қачон ўз уйида эмас эди.
Худо бизни шундай яратгани сабабли руҳни тамомила ва бутунлай жонсизлантириш мумкин эмас — руҳ ўзини ўлдирганларнинг шафқатсизлигига қарши равишда уйғониб боради. Руҳ бирдан пайдо бўлади, яна ўлдирилади, уни яна нафрат билан итариб юборадилар. Инсон руҳини ҳукмронлик билан йўқ қилишга на иблис, ё биронта инсон, ёки руҳи яраланган одамнинг ўзи қодир эмас. Барибир биз вақтинчалик бўлса-да, ўз руҳимизни ўлдиришга ҳаракат қилсак, даҳшатли оқибатларга эшикларни очиб берган бўламиз.
Одам ўзининг ожизлигини ҳис қилганда, деярли ҳар доим руҳига дард-аламни қабул қилади, ўзига шубҳаларнинг, умидсизлик ва руҳнинг жонсизланиши оқибатлари кўпинча муносабатларнинг бузилиши билан тугайдиган ва жабрдийданинг янги, чуқур виктимизацияси билан тугайдиган жараённи ишга солади. Биз ўзимизни тамомила ожиз ҳис қилганимизда, биз оғриқни ҳис қилмай қўямиз, бу эса ўз навбатида ўз «мен»имизни ҳис қилишдан маҳрум бўлишимизга олиб келади ва муқаррар равишда соғлом ҳукм қилиш қобилиятини йўқотишга олиб келади. Бу жараён ҳалокатга олиб бориши мумкин.
ОҒРИҚНИ ҲИС ҚИЛИШНИНГ ЙЎҚОЛИШИ
Оғриқ — бу инъом. У бизнинг ҳаётимизга кириб келганда, бизни асло хурсанд қилмайди. Тасаввур қилиб кўринг: агар биз оғриқни ҳис қилмаганимизда, нима бўлган бўларди. Машҳур врач Пол Бранд кўп йиллар мохов хасталигини даволаб, шуни аниқладики, бу хасталик асаб толаларининг увишиб қолишини пайдо қилиб, жабрдийдаларини ўлдиради. Моховларнинг ўлими ривожланиб бориши туфайли, улар ўзлари англамаган ҳолатда, қўлларини, оёқларини кучли иссиқ, совуқ ва бошқа кўнгилсиз хавфли омиллар таъсирига дучор қилишлари мумкин. Хасталик, аввало, одамни оғриқни ҳис қилишдан маҳрум этиб, сездирмасдан ўлдиради. Бу ўринда бизнинг руҳий ҳолатимиз билан инсониятнинг бутун ҳаёти параллеллиги табиийдир: бу — биз бошимиздан кечирадиган азоб-уқубатларнинг мазмуни ва устунлигини юзага чиқарадиган ажойиб метафорадир.
Жинсий алоқани систеъмол қилишнинг қурбони бўлган одам, кўпинча, ўз руҳиятидаги парчаланиш, инкор қилиш ва хотиранинг бузилиши сингари жараёнлар оқибатида оғриқни ҳис қилишдан маҳрум бўлади. Парчаланиш жараёнида «яхши» ва «ёмон» деб бир-биридан категориялар бўйича хотираларни ва ҳиссиётларни тарқатиш юз беради. Шахсий хусусиятларнинг ажратилиши иккита баҳайбат ғов «устунлари» ўртасидаги иншоот билан мустаҳкамланади. Инсон ўзининг «яхши «мен»и» нинг ёки «ёмон «мен»и»нинг қонуний истаги ва муносиб нияти девиант [39] сабабини кўришга қодир эмас. Улар темир пардалар билан ажратилган: парданинг бир томонини шаҳват, қасоскорлик, нафрат ва руҳнинг қониқмаслиги, иккинчи томонини севги, кечиримлилик ва иссиқлик инъом этиш қобилияти эгаллаган. Агар жабрдийда «қоронғу» ҳиссиётларни бошдан кечирса, бу ҳиссиётлар ё рад қилиниши керак, ё бўлмаса восвослик тўполонида чайқалиб тўкилиши керак. Очкўз ўзидан нафратланади, аммо вақти-вақти билан ўзининг «яхши «мен»и» учун «танаффус» қилиб туради, токи бир неча дақиқа кулинария жанжалига берилай деб. Бу юқори баҳони — ўзига нисбатан уят ва нафрат учун тўлов тўлаши кераклигини у билади. Аммо бу баҳо маълум пайтда унга беҳуда бўлиб туюлади, ахир, ўзига нисбатан нафрат фақат энг чуқур оғриқдан — ичкаридаги оғриқдан ҳимоя қилиб, темир пардани мустаҳкамлайди-да. Парчаланиш инкор қилиш деворини пайдо қилади, инкор қилиш эса юракнинг курашидан идрокни ажратиб ўраб олади. Бу — «яхши ва ёмон «мен»и» ўртасидаги девордир. [40]
Хуллас, ички зиддият оқибатда хотиранинг бузилишига олиб келади, деб ҳайрон бўлиш тўғрими? Енгилмас ёвузлик олдида ўз ожизлигини ҳис қилиш оқибатида пайдо бўладиган зиддиятлар паҳлавонлар жангидай (уни, яхшиси, унутган яхшироқ) таассурот қолдиради. Рад қилиш деворини бутунича сақлаш зарурати кўп вақт ва кучни талаб этади, шунинг учун ҳиссиётлар ва хотиралар кўпинча руҳ учун йўқотилган, тиклаб бўлмайдиган бўлиб кўринади. Бу — оламга ҳеч қандай ёрдам бермасдан азобланишдан кўра, янча яхшидир. [41]
Биз ўлик бўлганимизда, оғриқни сезмаймиз. Шундай экан, уйда ҳеч ким йўқлигида, бизга эшикни очмадилар, деб умидсизланишни бошдан кечиришимиз тўғри келмайди. Аммо оғриқни ҳис қилиш йўқолганда, нима юз беради? Содда қилиб айтганда,
ЎЗ «МЕН»ИНИ ҲИС ҚИЛИШНИНГ ЙЎҚОЛИШИ
Шахс концепцияси — илмий тушунчадан кўра, кўпроқ интуитив тушунчадир. Аввало, шахс нима дегани? «Мен» ёки «руҳ» нима эканини ёки ҳаёт ғоясини қандай аниқлаш мумкин? Ичимизда шундай нарса борки, нотўлиқ ҳаётий кечинмаларнинг узлуксизлигини ва боғланганлигини таъминлайди. Штат губернаторининг офисида болалар билан экскурсияда бўлганимни яхши эслайман. Эгнимда Дэвид Крокет [42] усулидаги калта иштон, майка ва енот терисидан тикилган шапка бор эди. Бошқа болаларнинг ҳаммаси кўйлак кийган, костюмда ва галстук тақиб келган эдилар. Биз губернатор билан суратга тушаётганимизда, мен ўлиб бўлган эдим. Йигирма йил вақт ўтгандан кейин бу воқеани эслаб, уятдан юзларим қизариб кетаётганини ҳис қиляпман. Мен сочлари таралмаган, тўзғиган жингалак соч болани бутунлай бошқа деб ҳисоблашим ҳам мумкин эди, аммо мен ўша бола учун қизаряман-ку. Чунки ўша бола мен эканимни биламан.
«Мен» нимани билдиради? Тасаввурга эга эмасман. Билганларим — мен ўша бола билан қай жиҳатдандир боғлиқман, ўша бола эса мен йигирма беш йилдан кейин ойнада кўриб турган эркакка — шалвираган, бесўнақай, сочлари тўкилиб бораётган эркакка алоқадор, чунки ўтган йиллар давомида мен шу аҳволга келдим. Мен бир пайтнинг ўзида ҳам тана, ҳам руҳман. Кимдир, мен руҳда мужассамлашган танаман, деб айтган экан. Мен бир пайтнинг ўзида жисмоний тана ва номоддий руҳ деб айтган далил чинакамига ақл бовар қилмайдиган чегарадан чиқиб кетади. Аммо менинг танам — шу даражадаги ўзимманки, бошқача қандай бўлмасин, мен тасаввур қилишга қодирман. Бу даражада мен — менинг танамдан бошқа бошқа нарса эмас. Барибир, мен — бу энг камида ўз танамда бошимдан ўтказган ҳамма нарсадир. Чалкашлик борми? Эҳтимол, бордир, аммо бу маълум даражада Худонинг нияти шундай эканидан юз беради. Менинг мавжудлигим Худо билан муносабатларимдан ташқарида ҳеч қандай таъриф ола билмайди. Мен — Одам атонинг етим ўғли ва Шоҳнинг асранди ўғлиман. Менинг шахсиятим ва мавжудлигим ибтидоси ва интиҳоси билан қандайдир мендан ташқарида бор, аммо мен ўз интилишларим, ҳаёт мазмунини излашим учун сукут сақласам, ҳеч қачон ўзимдан ташқарига мўраламайман.
Руҳнинг очлиги ва чанқоқлиги, ёки яхшиси, ўзаро муносабатларга ва ўзаро таъсирга интилиш — руҳ ва тана ўртасида боғловчи субъектив қисмни гавдалантиради. Агар биз очлик ва чанқоқликни ҳис қилишдан маҳрум бўлсак, биз ўзимизнинг кимлигимизни ҳис қилишдан маҳрум бўламиз. Шунга мувофиқ, оламни қабул қилишимизни ва ҳаётимиз бутунлигини таъминлайдиган ўз «мен»имизни ҳис қилиш ҳам йўқолади.
Жинсий алоқани суистеъмол қилиш жабрдийдаси бўлган одамлар ўз танасига нисбатан бегона бўлиб қоладилар. «Тана» уларни қизиқтирмайди. «У» ниҳоятда катта ёки ниҳоятда кичик. «У» жабрдийдалар учун душман — «у» толиқади, очқайди, қўзғалади, оғрийди. Айрим зўравонлик жабрдийдалари кўкракларига ёки жинсий аъзоларига биров қўлини тегизмаслигига ҳаракат қиладилар. Агар улар ўзларини тирик мавжудот деб ўйласалар, ўзларига нисбатан руҳ танасида истиқомат қилувчи ёки ўлимдан кейин муваффақиятли тарзда улоқтириб ташланадиган қандайдир қобиқ сифатида қарашни афзал биладилар. [43]
Шунга ўхшаш, жинсий зўравонлик жабрдийдалари нафақат ўзларининг руҳига нисбатан, балки ўз ўтмишига нисабатан ҳам бегона деб қарайдилар. Кўп ҳолларда уларда айёрликка ва ёлғонга доимий мойиллик учрайди, чунки ҳаётдан ўчириб ташланган воқеа уларга ўз ўтмиши ва ҳозиргисини тўқиб чиқаришга мажбур қилади. Уларнинг ўтмиши ҳам, ҳозиргиси ҳам ўзларининг булғанган руҳи билан боғланган эмас. Бундай қадамнинг оқибатлари нафақат ўз ўтмишини йўқотишга олиб боради, балки ҳозирги ҳаёти ва келгусидаги ҳаётини режалаштириш тўғрисида ҳукм юритиш қобилиятидан ҳам маҳрум қилади.
ҲУКМЛАРНИНГ СОҒЛОМЛИГИДАН МАҲРУМ БЎЛИШ
Ҳар қандай қарор нарсаларга айрим қарашнинг борлигини тақозо қилади. Биз фикрлашимиз ва ҳиссиётларимиз ёрдамисиз танлай олмаймиз. Аммо хатти-ҳаракатларимизни англамасдан, ўз «мен»имизни ҳис қилмасдан қарор қабул қилганимизда нима бўлади? Ҳар қандай қароримиз руҳимизни ҳимоя пўстлоғини яшириш ва ўтмишни уят ёпинчиғи остида ушлаб туриш учун қаратилган бўлади. Ахлоқимиз қанчалик меҳрли ва ёқимли бўлмасин, ҳаётимизнинг аломатлари чекланганлик ва бир четлатилганлик, хом хаёлга берилиш ва бефарқлик бўлади. Синчков таҳлил шуни кўрсатадики, ўзининг дард-аламларини босадиган одамнинг ҳукмлари унда руҳ йўқлиги сабабли «бузилади».
Масалан, гинеколог қабулига келган бир аёл врачнинг саволларида ва тегинишларида бетакаллуфликни ҳис қилди. Аммо аёл, шундай юксак малакали врач тўғрисида ҳеч қандай асоссиз ҳукм чиқарсам, яхши бўлмас, деб дастлабки берган баҳосини йўққа чиқаришнинг йўлини топди: «У яхши одам. Мен нимани сезган бўлмайин, бу бор-йўғи нарсаларга менинг ахлоқсиз қарашимнинг натижаси, холос». Шунга кўра, аёл олти ой давомида врач ҳузурига қатнади. Аммо охири, аёлнинг юраги унга, врачнинг сенга қизиқиши яхши ниятда эмас, деб нафратли бузуқликни тасдиқлади. Врач унинг номусига теккандан кейин, врачнинг дастлабки ҳамдардлиги ва эркалатишлари жинсий зўравонликка тайёргарлик экан, аммо у ҳақиқатни кеч англаб етди. Аслида аёл бу ёвузликка ўзи врачни рағбатлантирган эди. Аёлда ўз «мен»ини англашнинг, албатта, дард-аламни ҳис қилишнинг йўқлиги, ўзининг интиуциясига ишончни рад қилиши ахлоқсиз одамнинг жисмоний зўравонлиги олдида ниҳоятда таҳқирлаб ташлади.
Жинсий алоқани суистеъмол қилиш қурбонларида нотўғри ҳукмлар, биринчи навбатда, муносабатлар соҳасида табиийдир. Номуси топталган аёл ўзининг касби соҳасида жуда маъқул ҳулосалар берадиган адвокат бўлиши мумкин, корпорация раҳбари ёки хирург бўлиши мумкин. Моҳиятан, бу гапларим қанчалик қўпол ва шафқатсиз жарангламасин, менинг адвокатим васвасага тушган перфекционист бўлишини жуда афзал билардим. Жинсий алоқани суистеъмол қилиш жабрдийдаларининг юксак касб маҳоратига эришганларидан, ўзларига бўлган талабчанлик туфайли, ажойиб адвокат, корпорация бошлиғи ёки ажойиб хирург чиқади. Чунки жабрдийда аёлнинг бутун энергияси ўзининг назорати остида бўлган бирон соҳани излашга йўналтирилган,
Жинсий алоқани суистеъмол қилиш билан бўлғуси виктимизация ўртасидаги алоқаларнинг сабаби аниқ эмас. [45] Бу ерда камида икки муҳим омил фаолият кўрсатади. Биринчидан, муносабатлардаги бўшлиқдан азоб чекаётган, ўзига ишонмаган одам гуноҳдан лаззат олишни истайдиганлар учун осон ўлжа бўлади.
Қаллоб савдогар эски автомобиль савдосида кимни кўпроқ алдайди — ашаддий автомобилчиними ёки қўрқитилган айбсиз «чойхоначи»ними? Жинсий алоқани суистеъмол қилиш оқибатида кўплаб жабрдийдалар янги ҳужумга иғво қилиб, кўр-кўрона ишонч билан ва табиий ожизлик воситасида ўз ожизлигини реклама қилаётгандай бўлади. Бу тубан оламда ҳимоясиз жабрдийдага бўрилар галасини чақирган аниқ сигнал улар томонидан англанмасдан берилади.
Иккинчи омилнинг фаолиятини тушунтириш ва тушуниш қийинроқ. Жинсий алоқани суистеъмол қилишни бошидан кечирган эркак ва аёллар кўпинча шундай одамлар билан муносабатга киришиб қоладиларки, бу одамларни севгучи ва содиқ деб айтиш мумкин эмас, балки шунчаки ишончга сазовор деб айтиш мумкин. Мен бир неча марта эрга тегиб ажрашган аёлларга маслаҳат беришимга тўғри келган. Уларни эркаклар «катта миқдордаги пуллар» эвазига йўлдан оздирган ва алдаган, гўё бир хил намунада ясалгандай. Жинсий алоқани суистеъмол қилишга бир неча марта учраган аёллар ўзларининг ҳаётини шундай эркаклар билан боғлайдиларки, бундай эркаклар қарор қабул қилишга қодир эмаслар, заифликларини, ўзимни ҳимоя қиляпман, деб четга олиш билан беркитадилар, вақти-вақти билан ғазаблари алангаланади. Нима учун соғлом ҳукм қилиш қобилиятининг йўқолиши шундай натижага олиб келади?
Жабрдийда бошидан кечирган уят ҳиссини ҳисобга олган ҳолда, соғлом ҳукм қилиш лаёқатини йўқотишини чинакамига севадиган эркак билан нолойиқ муносабатларни ўзида ҳис қилиш оқибати сифатида тушуниш мумкин. Бу бизга тўлиқ тушунарлидай туюлади. Ўзимиздан нафратланишимиз ва ғазабланишимиз оқибатида вазият мураккаблашади. Одамлар билан алоқа ўрнатишда кўп ҳолларда ожиз бўлган аёл жонсиз қалбига севги кириш мумкинлиги умидида унинг қалби жонлантирадиган севги устидан ҳукмронлик йўқлигини ҳис қилади. Унинг ўзига нисбатан зиддиятли муносабатлари ниҳоятда катта: «Бирон яхши нарсага яна жиддий умид қилсам бўладими? Агар ниҳоятда ўзим истаган севгини йўқотиб қўйсам, барибир қалбим янги зарбалар остида қоладими? Ёки қалбимда ҳеч нарсани ўзгартирмайдиган муносабатларга тўхталаманми? Бу муносабатлар маълум вақтда ҳаяжонлантирадиган, ёқимли, менинг эҳтиёжларимни қониқтирадиган, аниқроғи, режалаштирилган муваффақиятсизликлар билан тугайдими?» Бундай қўрқувни ким кўпроқ бошдан кечиради: севгучи ва содиқ эркакми ёки худбин ва бефарқ эркакми?
Чинакамига яқин муносабатларни таклиф қилишга лойиқ эркак, ишончсиз ўйнашдан кўра кўпроқ жинсий алоқани суистеъмол қилиш жабрдийдасини қўрқувга солади. Бефарқ маъшуқ тўғрисида башорат қилиш мумкин: у умидга илҳомлантирмайди, у чинкамига яқин муносабатлар ўрнатган эркакка қараганда, ўйнаш камроқ дард-алам пайдо қилади. Бундай муносабатларга лойиқ эркак нафақат кўпроқ қўрқув пайдо қилади, балки уни назорат қилиш қийин бўлади. Жинсий алоқани суистеъмол қилиш жабрдийдаси бўлган аёллар учун бу даҳшатли зиддият — ўша аёллар ўзларини қаттиқ ушлайдиган эркакларни орзу қиладилар. Бошқа томондан, ўша аёллар, вазиятни мен назорат қиляпман-ку, деб ваҳимага тушадилар. Аёлнинг вариантлари — ўзининг касбий фаолияти (ташқи оламдаги куч)да муваффақиятли ва агрессив, ҳукмрон, аммо оилада чуқур муносабатлар учун ниҳоятда банд (бефарқ) эркакни топиш, ё бўлмаса, пассив, ишига (ташқи оламдаги кучларнинг йўқлиги) ҳам, оилага ҳам (бефарқ) ўзини бағишламайдиган эркакни топишдир. Бу ҳолатда ҳам, у ҳолатда ҳам аёл муносабатлар устидан назорат қилишда эркакка ён бермайди. [46]
Ожиз, ишониб бўлмайдиган эркак идеал жазман сифатида тасаввур қолдиради. Жазман чуқур қалб ҳаяжонларини уйғотмайди, балки ташна аёл муносабатлар таъмини ҳис қилишни беради. Ҳатто аёл ўзининг ожизлигини эслашга мажбур қилмайди. Аёл аслида жозибадор ва исталган (акс ҳолда нима учун жазман аёл билан ёмон муносабатда бўлади?) бўла олмаслигини жазман исбот қилиб кўрсатади, аёл ўзидан нафратланишини ва унинг азобланаётган қалбининг ёлланган қотили сифатида хизмат кўрсатади. Аёл ҳам заиф ва ишончсиз жазманига сақлаб келган ғазабини сочишга тайёр ожизликдан пайдо бўлган ғазаб эркакнинг қиёфасида қулай нишон топади. Бу эркак аёлнинг ёлғиз яраланган қалбига ҳеч қандай хавф солмайди.
Муносабатлар масаласида соғлом ҳукмни йўқотиш кенг тарқалган нарсадир. Аёлнинг юзага чиққан омиллари ўз руҳидан юз ўгириши ниятини ҳам ўз ичига олади. Бу омиллар ташналик ва интилишларни яна синаб кўришга ваҳима солувчи, яраланган юракка хавф солмайдиган одамлар устидан назорат кўринишини сақлайди. Ожизликни ҳис қилиш ўзига, одамларга ва қаттиқ машаққатлар билан таъсирга бериладиган ва чуқур илдиз отиб кетган алоҳида қарашларнинг трансформациясини пайдо қилади.
Жинсий алоқани суистеъмол қилишга дучор бўлган одам ўзини ожиз сезади, ўзининг назарида у асло тўла қимматга эга эмас. У ўз ақлига, ўз маҳоратига ва қобилиятига қаттиқ шубҳа қилади. Умидсизлик ва руҳнинг жонсизланишига эшикларини очадиган шубҳалар қуйидаги саволларда ўз ифодасини топади: «Нима учун мен оилавий муносабатлардаги бўшлиқдан, юрагимдаги дард-аламдан қутула олмайман? Нима учун мен юқори баҳо олмайман? Нима учун дадам мени эмас, синглимни кўпроқ яхши кўради? Нима учун онам мендан доимо норози?» Шубҳалардан туғилган саволлар шахсий
Топшириқларни ҳал қилишда ночорлик сабабини идрок қилмаслик, билмаслик ёки йўқликни англатади. Жинсий алоқани суистеъмол қилишга дучор бўлган аёлларнинг кўпчилиги кўпинча ўзларини ақлий жиҳатдан лаёқатсиз ҳисоблайди. Мен ўз соҳасида касб маҳоратининг энг юқори нуқтасига етган ва барибир ўзларини овсарлар деб ҳисоблайдаган эркаклар ва аёллар билан ишлашимга тўғри келган. Бир қиз ҳар доим ўқишдаги ютуқларини пасайтириш усулларини топар, ҳаммасини имтиҳонларнинг ҳаддан ортиқ енгиллигига ағдарарди. Кейинроқ уни Гарвард университетининг тиббиёт мактабига қабул қилганларида, у ўз муваффақиятларини маъмуриятнинг аёл жинсига марҳаматидан деб изоҳлади. Эътиборли клиниканинг бош ординатори этиб тайинланишини у қуйидагича кашф қилди: қиздаги «етарли» ташкилотчилик қобилиятини сезиб қолдилар, бошқа ординаторлар эса қобилиятни топишга ҳатто ҳаракат қилмадилар. Чунки улар бусиз ҳам жуда ақлли ва қобилиятли эдилар.
Бундай одамларга, Худо сизларга берган фазилатларни реал баҳоланг, деб даъват қилиш тамомила бефойда. Чунки уларнинг шубҳаларини ва ўзларига нисбатан нафратини озиқлантирадиган энергия асло реаллик билан боғланмаган. Агарда ўзини такасалтанг деб эмас, ўртача одам сифатида қабул қилиш — бу баҳолаш меҳанизми орқали ушлаб туриладиган, маълум мақсадлар учун ўзини кераклиман, деб ўзи ҳимоя қилишидир: бу жабрдийдага мен нима учун дард-аламларимга барҳам беришга лаёқатсизман, деган ўзини ўзи камситувчи изоҳ беради. Шундай қилиб, жабрдийда тез орада на ақл-идрокли, на қобилиятли бўлади. Жабрдийда аёл айни пайтда ноумид қолиши ҳам мумкин. Нима учун ожиз бўлиб қолганини изоҳлаб бериш мумкин ва кучлироқ бўлишга қодирман, деб умид қилиши ҳам мумкин (агар тиришқоқлик билан ўқиса ва кўникмаларини такомиллаштириб борса). Ўзининг қобилиятига ва лаёқатига паст баҳо бериш дард-аламни босишга, одам жинсий алоқани суистеъмол қилишга дучор бўлишидан олдин ўзининг ожизлигини қаттиқ ҳис қилишидан кўра, айнан нафрати ва ғазабидан олдин диққатни қаратишга ёрдам беради.
Хуллас, одамлар ўзларига нисабатан нафратининг характери ва кучи тўғрисида илк тасаввурларни олиши учун ўзларининг табиий қобилиятлари, ўз ақли ва ютуқлари тўғрисида гапиришга яхши қоидалар орқали итоат этадиган бўладилар. Ақлий қобилият ва инъомлари масаласида ўзларини етарли баҳолай олмаслик кўпинча қачонлардир жинсий алоқани суистеъмол қилишнинг асоратлари оқибати ҳисобланади. Ўшанда одам бу иллатни тўхтатишга кучи етмаган эди.
Жинсий алоқани систеъмол қилишдан келадиган зарар ўз ожизлигини ҳис қилиш билан чегараланмайди. Яна бир энг чуқур яра — ҳиёнатни ҳис қилиш, уни йўлдан оздирувчи одам тайёрлаб берганини, ота-онаси уни ҳимоя қилмагани тўғрисидаги даҳшатли воқеаларни бошидан кечирганидир (ёки улардан бири — иккаласидан фарқли равишда жинсий зўравонликка алоқаси йўқлиги).
6-БОБ
ХИЁНАТНИ ҲИС ҚИЛИШ
Инсоннинг муқаддас ишончида ёқимсиз нимадир бор. Ҳозирда вице-президент ким ёки у туғилган пайтда Президент ким бўлган эди — болалар бу ҳақда билмасликлари мумкин. Аммо уларнинг кўпчилиги Бенедикт Арнольд [47] ким деган саволга жавоб бера оладилар, хиёнаткор ўз исмини шармандали китоб саҳифаларида қолдиради. Хиёнаткорнинг номи АҚШ Конституциясига имзо чекканларнинг кўпчилиги исмидан кўра яхшироқ маълум эмаслиги нима учун шунчалик ваҳимага солади? Хиёнат оқибатида инсон руҳида қандай ҳалокат юз беради?
Хиёнатнинг акси — содиқлик. Ҳурматли ишонч сингари, хиёнат — майли, у сиёсат бўлсин, бизнес, дўстлик, ёки эр-хотинлик бўлсин — бутун инсоний фаолиятнинг асосида ётади. Сизнинг сўзларингизга ишониш мумкинми? Одамлар билан муносабатларингизда Худони иззат-ҳурмат қилишга юрагингиз мойилми? Муносабатлар чидаб бўлмайдиган даражада бўлиши мумкин — ҳар ҳолда, ҳар иккала томондаги иштирокчилар ўз сўзлари ва мақсадларида ҳалол бўлмасалар, бу муносабатларни яхши деб бўлмайди. Ҳар қандай муносабатларда муаммо муқаррардир. Аммо ишонч муаммоларнинг йўқлигига эмас, балки ҳар иккала томон муаммоларни тан олишига ва ҳал қилишга тайёрлигида. Ишонч ҳар доим зарар келтирмасликка тайёрликни ва самимийликни кўзда тутади. Агар муносабатлар тўғри бўлса, биргаликда ҳал қиладиган муаммонинг борлиги фақат ишончни мустаҳкамлайди — шунда хатолар тўғриланади ва яралар шифо топади.
Ҳалолликнинг зидди — иккиюзламачиликдир. Иккинчиси, ҳар қандай муносабатларни ўзаро қўллаб-қувватлаш билан ҳосил қилинган аҳиллик устунлик ўрнатилиши учун урушга айлантиради. Муносабатларда ишонч йўқолганда, вазият устидан назорат ўрнатиш учун ва ўзига зарарни камайтириш учун курашганларида, яқин одамининг эҳтиёжларини қондириш ва тушунишга интилиш унутилади.
Ижозат беринг: бу ҳодисани ҳаммамизга таниш ҳодиса орқали кўз олдингизга келтирай. Дўконнинг намойишлар залига катта савдо-сотиқ учун келганингизда, сиз нимани ҳис қиласиз? Сотувчи сизни табассум билан ва қучоқ очиб кутиб олади. Бу қалбингизга илиқлик бахш этадими? Сотувчи билан суҳбатда, ҳамма истакларим ҳисобга олинадими, деб хурсанд бўлиб, дам оласизми? Ёки сотувчи аниқлаштираётган жонли қизиқишлардан исмингиз кимлигини, азиз болаларингиз қандай яшаётганини сўрашидан, ҳамма хоҳиш-истакларингизни тинглаётганидан шубҳаланасизми? Ёки буларнинг ҳаммаси асосий ниятини — энг қимматли маҳсулотни сизга ўтказиш учун ниқоблаётгандай бўлиб туюладими?
Биз қўшниларга, савдогарларга, сиёсатчиларга, дин арбобларига, аниқроғи, ўзимиздан бошқа ҳаммага шубҳа билан қарашга ўрганганмиз. Инсон юраги доимо ёвузлигича қолишини биладиганлар учун беҳаё кайфият сохта донолик бўлади. Ишониш — қармоққа илиниш демакдир. Ҳалолликка умид қилмоқ — ўзига ўзи зарар келтирмоқ демакдир. Бундай муҳитда муносабатлар муқаррардир.
Бу сингари беҳаё ақллиликка зид равишда айрим одамларда болаларча содда сўқирлик намоён бўлади. Улар асоссиз равишда ҳамма нарса ўзича, бизнинг аралашувимизсиз жойлашади, деб ўйлаб ёлғон ва худбинликнинг ҳамма исботини остин-устин қиладилар. Бундай муҳитда ички бой муносабатлар алмашуви кўнгилни айнитадиган бемазаликка айланади. Ҳар икки ҳолатда ҳам муносабатларни тартибсиз ҳолга келган, деб ҳисоблаш мумкин.
Хиёнат орқали муносабатларнинг бузилиши ҳар бир одамда тамомила шубҳали ва Пандоранинг [48] уят қутисини очиб ташлайди. Бизнинг эҳтиёжларимизни ҳеч қандай тантанасиз рад қиладиган одамга нисбатан бизнинг синалган шубҳаларимиз қуруқ пиликка ўхшайди. Хиёнат — руҳимиз ишончсизлиги учун портловчи моддани алангалатадиган учқундир. Ичимизда руҳий шубҳа бошланиб кетганда, муносабатлар бузилганда, умидларимиз барбод бўлаётганда, бошқа одамга нисбатан ишончимиз «аввал исботла» деган талаб билан, бунинг устига, афв этиш имкониятларисиз юзага чиқади. Одамнинг қалби бўм-бўш, ёлғизлик ва шубҳаларнинг ёвуз шамоли эсиб, куйиб кўмирга айланганича қолади. Алдов ва хиёнат бизга жуда чуқур дахлдордир. Хиёнат нафақат шубҳаларни алангалатиб, яқинларимиз билан муносабатларимизни бузади, балки у муқаррар равишда ўзимизга нисабатан нафратни муқаррар кучайтиради. Хиёнат қилган одамлар кўпинча қаттиқ қайғуриб, шундай дейдилар: «Шунчалар аҳмоқ бўламанми-а? Ёлғончи одамга шунчалар ишонаманми-я?» Алданган одамнинг уяти ўзини ўзи айблаш ва ғазабини кучайтиради.
Мен ҳозир айтаётган дард-алам — бу ҳар қандай хиёнатнинг оқибатидир, майли, бу сифатсиз товарни сотиш бўлсин ёки яқин дўстингизнинг ёлғон гапи бўлсин.
Жинсий алоқани суистеъмол қилишда келиб чиқадиган хиёнатни ҳис қилиш қандай зарар келтириб чиқаришига энди диққат қаратамиз. Бу зарарнинг сабаблари, баҳоси, оқибатлари қандай? Хиёнатга учраганини ҳис қилган одам ўзига қандай қабул қилади?
Жинсий алоқани суистеъмол қилишда хиёнат шунчалик табиий ва ички ҳис орқали сезиш жараёнида тушунарлики, унинг илдизларини муҳокама қилиш ортиқча бўлиши мумкин. Аммо ҳеч нарса ҳақиқатдан узоқ бўлиши мумкин эмас! Жинсий алоқани суистеъмол қилишнинг 3-босқичида келиб чиқадиган (жинсий зўравонлик сифатида) хиёнатни ҳис қилиш етказилган зарарнинг таркибий қисмларидан бири бўлиши мумкин, холос. Катта ёшли одам ва боланинг муносабатларидаги жинсий алоқа даҳшатли ва айни пайтда бу ҳодиса юз берадиган нажотсиз вазиятдир.
Одатда хиёнат «уч усул»да юз беради: дастлаб оила яқин муносабатларда боланинг эҳтиёжларини қондиришга лаёқатсизлигини намойиш қилади. Кейин жинсий алоқани суистеъмол қилиш хиёнаткорона амалга оширилади ва бирданига унга алоқаси йўқ ота-она(лар) томонидан ҳимоянинг йўқлиги маълум бўлади. Яқин муносабатларда қониқарсиз эҳтиёж ўзида жинсий алоқани суистеъмол қилиш заминида уруғнинг зарурий ўсишини гавдалантиради. Болани ҳурмат қиладиган соғлом муҳитда унга нисбатан эътиборли ва ҳамдардлик билан муносабатда бўладилар, жинсий алоқани суистеъмол қилиш ҳолатлари кам учрайди [49]. Ўзингиз яхши кўрган одамнинг ишончидан фойдаланиш мумкин эмас. Бир томондан, ишончни қозониш ёки унга бўйсуниш, иккинчи томондан, ўч олиш, йўқ қилиш жинсий алоқани суистеъмол қилишнинг бошланғич майдончаси бўлади. Оила доирасида юз берган жинсий алоқани суистеъмол қилиш ёки жинсий алоқани суистеъмол қилишни рад этган оила ўзида хавфли ва тасаввур қилиб бўлмайдиган маскан муҳитини гавдалантиради. Бола ўз ота-онаси ва ака-сингилларининг мос эмаслигини баҳолаш учун ўз оиласини яхши муносабаатлар орқали эҳтиёжларни қондирадиган оилалар билан солиштириш учун унда ҳаётий тажриба йўқ. Аммо яқин муносабатларда туғма интилиш ҳатто тили чиқмаган болада ҳам ижтимоий адашувларга олиб келади.
Бир ёшли чақалоқнинг юзига диққат қилайлик. Кўпинча бола истаганларини ота-оналар рад қиладилар. Агар болани эркалатиб мурожаат қилсалар, умиди пучга чиққанидан юзлари буришади, кўзларидан ёш пайдо бўлади. Ошхонадаги столнинг устидаги нарсаларга теккан ва юзига бир шапати еган боланинг юзини кўз олдингизга келтиринг. Шу шапати болани бирон нарсага ўргатадими? Ҳатто руҳсиз оилавий муносабатлардаги нуқсонлар болага эҳтимол тутилган бефарқлик ташвиши остида бирон нарсани дадил қилишга ҳалақит беради. Қалбида пайдо бўлаётган интилишларни гоҳ ҳимоя қилади, гоҳ рад қилади. Оилада бўлғуси жинсий алоқани суистеъмол қилиш учун тайёр асос дастидан кўпинча хиёнат содир бўлади.
Тўғридан-тўғри жинсий алоқани суистеъмол қилиш тайёргарлик давридан олдин юз беради. Бу даврда бола ўз бефарқлик саҳросидаги ҳаётида «норма» истисно қилинган руҳий муносабатлардан ва ижтимоий яқинликдан хурсанд бўлиб танишади. Илгари у учун муайян қатъий тартиб бўйича ҳаммага маълум бўлган ёки мавжуд бўлмаган имтиёзлар ва яқинлик энди мўл-кўл пайдо бўлади. Бир аёл бу даврни воҳага саёҳат сифатида тасвирлаган эди. У ҳаёти учун зарур бўлган сувни ташналигини қондириш учун олиб, йиллар давомида саҳрода яшаган эди. Ярим стакан илиқ сув унга ҳеч қачон хурсандчилик олиб келмади. Кунларнинг бирида отаси унга булоқ сувига тўла косани узатиб, чанқоғини қондиргунча ичиш имкониятини бермагунча бу давом этаверди. Аёл хурсанчилик қуйилиб келаётганини ҳис қилиб, сувнинг ҳаммасини ичиб юборди. Аёл косани қайтариб берар экан, бирдан ваҳима билан ҳозиргина заҳарни ичганини, бу заҳар уни ўлдирмаслигини, аммо унинг бир лаҳзалик лаззатини бу сув заҳарламаса ҳам, қадр-қимматини туширишини тушунди.
Бу метафора жинсий алоқани суистеъмол қилиш оқибатида пайдо бўлган хиёнатни ҳис қилишни ифодали тасвирлайди. Жабрдийда чанқоқликдан азоб чекишга мажбур, кейин эса айни пайтда жабрдийда аёл руҳининг қонуний ташналигини қондиради, аммо энди бошланган муносабатлардай бўлиб туюлган тинч жойини вайрон қилади. Бундай «Ғарб-22» [50] ваҳимали. Агар жабрдийда аёл дилозор билан бирга яшаш имкониятига эга бўлса, дилозор унга нима беришини исташи керак. Агар аёл буни истамаса, дилозор билан бирга яшамаслиги лозим. Хиёнат — нафақат жинсий алоқани суистеъмол қилиш, балки жабрдийдани навбатдаги ички «америкача қиялик йўл»дир, бу йўл руҳни гоҳ ҳаётга, гоҳ ўлимга ташлайди. Бу етарли эмасдай бўлиб кўринади. Жабрдийда аёл, унга бериладигани янада қийинроқ бўлса ҳам, яна бир хиёнатни бошидан кечириши керак.
ЖИНСИЙ АЛОҚАНИ СУИСТЕЪМОЛ ҚИЛИШГА АЛОҚАСИ ЙЎҚ, АММО НОФАОЛ ОТА-ОНА(ЛАР)НИНГ РОЛИ
Жинсий алоқани суистеъмол қилиш муаммолари билан яхши таниш бўлмаган одам жабрдийда аёл ота-онанинг (баъзан отанинг ҳам, онанинг ҳам) жиноятига ўзининг алоқаси йўқлиги тўғрисида ўйлаганда, бу аёл бошидан кечирган хафаликни ва ғазабни тушуниши қийин. Бу хиёнатнинг моҳиятига диққат қаратиш шундай манзарага ёрдам беради. Бир неча йил олдин бир аёл куппа-кундуз куни йигирма ёки ўттиз одамнинг кўзи олдида ўлдирилди. Бу аёлнинг даҳшатли ўлимига, баъзи бирлари бефарқ қарадилар. Баъзилари шунчалик ишқивоз бўлдилар. Аммо ҳеч ким унга ёрдам беришга келмади, ҳатто полицияга аноним қўнғироқ ҳам қилмади. Жамоатчилик ҳайратга тушиб, хижолатда қолди. Жамоатчиликнинг қаҳр-ғазаби уни ўлдирган одамга эмас, балки томошабин бўлиб турган одамларга нисбатан тўлиб-тошди. Қотиллик — нафратни, аралашувга истакнинг йўқлиги — нафратни маъқул кўрди.
Турли сабабларга кўра аралашув учун баҳонани умуман сезмайдиган ёки аралашмасликни афзал кўрадиган ота-она билан ҳам шундай ҳодиса юз беради. Жинсий алоқани суистеъмол қилишда бевосита иштирок этмайдиган ота-она учун хиёнатнинг бир неча шакллари бор. Тасаввур қилиш қийин, аммо уни эслаш учун кўп учрайдиган ҳодисадан бири —
Бир она қизини отаси, амакилари ва холаваччалари билан бейсбол ўйнашга юборди. Онасини гапини қайтаришни истамаган ўн тўрт ёшли қиз майдонга кетди. Орадан маълум вақт ўтгач, она қизига, камзулингни ечиб қўй, ифлос қиласан, деб буюрди. Она мажбурлагач, қиз камзулини ечиб қўйди. Ўйиндан кейин ота ва қизнинг икки амакиваччаси унинг номусига тегдилар. Бу воқеадан кейин ҳаммаси тушунарли бўлди: она қизини тайёрлаб борган ва бошқа қариндошлари қиздан «фойдаланишлари»га имкон берган. У ёмон она бўлган эди.
Мен шундай вазиятга дуч келганманки, масиҳий ота-оналар, жумладан, жамоат хизматчилари ўзларининг фарзандларини очиқчасига фожиага ундаганлар. Ота-она ўз фарзандига бундай зарар етказиши мумкинлигининг сабаби мавзусини бу китоб қамраб ололмайди. Қолаверса, икки карра ҳаёт кечириб бўлмаганидай, соддадиллик билан тахмин қилиб бўлмайди: бири — солиҳ, ўзини қурбон қиладиган олийжаноблик; иккинчиси — ёвуз, издан чиққан шаҳвоний хулқ-атвор. Эркак ёки аёл кундузи жамоатнинг ҳурматли хизматчиси, кечаси эса йўлдан оздирувчи бўлиб, ақл бовар қилмас бўлиб туюладиган вазият бу сингари вазиятга амалга ошириш имкониятини қўшимча қилади, холос.
Хиёнатнинг иккинчи шакли
Бир она ҳар шанба куни қизини холасиникига меҳмонга олиб борган. Қизча ўн бир ёшга кирганда, унга ўн беш ёшли холаваччаси тегажоқлик қила бошлаган. Бир сафар қизчани холасининг уйида қолдириб магазинга кетаётганларида, қиз ҳар қанча илтимос қилса ҳам, ўзлари билан олиб кетмадилар, холаваччаси билан бирга уйга ташлаб кетдилар. Она қизининг илтимосини рад қилди, қиз эса қочиб кетишга уринганда, қаттиқ калтакланди ва биринчи марта холаваччаси унинг номусига тегди. Оқибатда қизча ҳар доим холасиникига борганларида, йигирма минутлик йўлда йиғлаб борган. Шу тариқа икки йил ўтган, аммо она бирон марта ҳам қизидан: «Нима учун холангникига меҳмонга боришни хоҳламайсан?» ёки «Нимага холаваччанг билан учрашишдан олдин доимо йиғлайсан?» деб сўрамади.
Ота-она ўз фарзандининг хиёнаткорлари бўлиб қолмасликлари учун жинсий алоқани суистеъмол қилиш далилларига албатта ишонишлари ёки улардан шубҳаланишлари шарт эмас. Ота-она алоқадор бўлмаган пайтда хиёнатнинг учинчи шакли — жабрдийда қизнинг ота-онаси характерининг нуқсонлари туфайли
Хиёнатнинг ҳар учала шаклида ота-она(лар) жиноятга алоқадор бўлмаганда, аммо фаолиятсиз бўлганларида, ўша ота-она ўзининг шахсий ҳузур-ҳаловатини афзал билади, ўз фарзандига бехатар истиқомат қилиш муҳитини таъминлаш учун ота-оналик ҳуқуқи ва мажбуриятларидан воз кечадилар. Бундай позиция нуқтаи назаридан келтирилган зарар хиёнатнинг оғирлигига боғлиқ равишда турлича бўлиши мумкин, аммо ҳар қандай ҳолатда ҳам шикастланиш анчагина чуқур бўлади.
Яқинларига содиқ одамнинг қалбида юз бераётган воқеаларни унинг руҳини шикастлайдиган бошқа омиллардан ажратиш қийин. Шуни айтиш мумкинки, хиёнат ожизликни пайдо қилмаслиги даргумон. Бошқа бировдан танлов эркинлигини тортиб оладиган одам уни сотади. Шунга кўра, ожизликка нисбатан тасдиғини топган ҳамма нарса хиёнатга қараганга ишончли бўлади. Бу ерда нима қўшимча қилинади? Агар ожизликни ҳис қилиш руҳнинг ўлишига олиб борса, хиёнатни ҳис қилиш ўта ҳушёрлик учун замин ҳозирлайди, кўпинча ўзи ҳақида ва бошқа одамлар ҳақида ишончсиз хулосалар ортидан сабаб бўладиган шубҳаларга ҳам олиб келади.
ЎТА ҲУШЁРЛИК
Жинсий зўравонликка учраган бир эркак билан мен иш олиб борган эдим. У доимо қўшнилари, дўстлари ва қариндошларининг ёмон ниятларини ўзича фош қилиш билан шуғуллангандай бўларди. Уларнинг юзларидаги шум ифодани илғаб олар, қинғир боқишларини сезарди. У гап нимада эканини тушунарди: уларнинг ҳаммаси бу эркакка қарши кайфиятда эдилар. Мен минг йилдан кейин ҳам назар ташламайдиган далилларни у доим кўрарди. Унинг кашфиётлари юзасидан баҳслашишга ҳеч қандай маъни йўқ эди, чунки у одатда, деталларни аниқ биларди.
Ташқи оламнинг мавжудлиги ҳақида эсламайдиган бошқа одамлар — атрофдагилар уларни қандай эслаши мумкинлигидан доимоий тангликда яшайдилар. Ҳар икки ҳолатда ҳам ҳаётий маълумотларнинг кўп миқдорда йиғилишига қаратилган. Мақсад — ҳеч қачон қўққисдан устидан чиқиб қолмасликдир. Агар душманнинг қаердалигини билсангиз, вазият устидан, оз бўлса-да, назорат қилишингиз мумкин.
Ўта ҳушёрликнинг оқибати камида икки томонлама бўлади — бу узоқни кўра олмаслик ва руҳий толиқишдир. Ўта ҳушёрлик кўп тафсилотларни ўтказиб юборишга олиб келади. Бу тафсилотлар диққат билан, аммо хотиржам кузатув жараёнида сезилган бўларди. Бу ўринда эски мақол ўринли — дарахтлар ортидан ўрмон кўринмайди. Кузатув маълумотлари синчиклаб ўрганилади, таҳлил қилинади, ишлаб чиқилади, аммо кўпинча бу васваса оқибатидаги синчковлик туфайли табиий далиллар ва идрок назардан четда қолади. Оқибатда руҳий толиқиш пайдо бўлади, инсон ҳаддан ортиқ ҳушёрлик учун яратилмаган, вақти келиб унинг тасаввурлари ўтмаслашади, аналитик қобилият йўқолади. Хулосалар эса кўп қараганидан, аммо оз нарсани кўрганидан ишончсиз бўлади.
ШУБҲА
Ўта ҳушёрлик остида кўпинча шубҳага мойиллик яширинган бўлади. Чамаси, инсон ўзи учун азобли муносабатларни рад қилишга ёки ундан бош тортишга ҳаракат қилади. Ундай ҳолда аслида у шубҳа билан руҳи учун фойдали мулоқотдан узоқлашади.
Ўзига нафратли муносабатда бўладиган аёлнинг ўз кийинишига бўлган хушомадларни қандай қабул қилишига эътибор берайлик. Камдан-кам ҳолатларда аёл эриб кетади, кўпинча ўзининг эски либослар тўғрисидаги ҳазил луқмага кўзини юмади ёки қўл силтаб қўя қолади. Қачонлардир бошдан ўтган хиёнат туфайли кўп одамларда ўзига хос фильтр пайдо бўлади. Бу фильтрда ҳар қандай яхшилик, илиқ ҳиссиётлар, хайрихоҳлик дастлаб қуйидагича саволлар орқали баҳоланади: «Мендан сенга нима керак?» «Сенга яхши бўлиши учун мен нима қилишим керак?» Шубҳа майин ва ҳазил билан бўлиши мумкин (Э, ишончим комил. Сиз буни ҳаммага гапирасиз) ёки заҳархандалик билан айтиши мумкин (Биламан сиз эркакларга нима кераклигини). Ҳар иккала ҳолаатда ҳам муносабатларда масофа бўлади.
Шубҳа нафақат бошқа одамларга, балки жабрдийданинг ўзига ҳам қаратилган бўлиши мумкин. Жинсий алоқани суистеъмол қилиш жабрдийдаси кимнидир илиқ туйғулар билан озиқлантирганда, аёл уларни хавфли ва ахлоқсизлик деб баҳолайди. Агар аёл ғазабни ҳис қилса, ҳозир ғазабим ташқарига чиқади-да, бу одамнинг устига ағдарилади, деб қўрқа бошлайди.
ЎЗИ ҲАҚИДА ВА БОШҚА ОДАМЛАР ҲАҚИДА НОТЎҒРИ ҲУКМЛАР
Жинсий алоқани суистеъмол қилганларнинг кўпчилиги учун обеъктив ҳақиқатни бузиб кўрсатадиган, чала ҳақиқат, инкор қилиш ва тамомила йўққа чиқариш, тутун пардаси ортидаги ҳаёт хосдир. Мен бир катта раҳбар билан иш олиб борган эдим, у кўп миллионли лойиҳалар устида профессионал сифатида ишончли қарорлар қабул қилган, аммо ўн уч ёшли қизи қандай кайфиятда экани ва қандай ҳиссиётларни бошидан кечираётгани тўғрисида аниқ тасаввури йўқ экан. [52] Одамлар ўртасидаги муносабатларга боғлиқ ҳамма нарса унинг тасаввурида бузилган эди.
Бу сингари бузиб кўрсатишнинг иккита шакли бор: ўзининг ички ҳиссиётларига, муносабатларига алоқадор нарсаларга ишониш лаёқати йўқлиги, камситадиган хулосаларга мойиллиги. Жинсий алоқани суистеъмол қилиш жабрдийдаси ўз ҳис-туйғуларига шубҳаланишга ўргатилади, чунки унинг қариндошлари ёки йўлдан оздирувчи кўпинча уни чалкаш ва зиддиятли йўлларга йўналтирадилар. Бир ота ўғлига доимо, оғиз орқали жинсий алоқа қилиш нафақат нормал деб, балки сени ҳақиқий эркакка айлантиради, деб уқтириб келарди. Ўғил ўзини ҳақоратланган ҳисоблар, аммо ота ўз фикрини ўтказиб келарди. Бу нима эди? Бир аёлга болалигида шундай уқтирар эдилар: «Сен ёмон қизсан, сени шапатлаб туриш керак, сен кўп ноз-карашма қиласан, сени уй ичида сақлаш лозим, ҳамма нарсада сен айбдорсан, ҳамма нарса учун сен кечирим сўрашинг керак». Қиз эса ўзида қўрқув ва ёлғизликдан бошқа ҳеч қандай ҳиссиёт топмасди. Ички реаллик ҳақида нотўғри ҳукмни доимий равишда мажбурлаб ўтказиш ўз ҳиссиётларига ва интуициясига ишончсизликни пайдо қилади.
Бундан ташқари, агар интуиция чинакам ишонч деб тан олинганда ва шундай ҳисобланганда эди, ҳақиқий борлиқ янада даҳшатли бўларди. Бир аёл менга шуни ҳикоя қилиб берган эди: у ўсмир ёшга етганда, ахлоқсиз отаси билан тушлик қилар экан. Ота қизига худди «ёш леди» сифатида қараб, қизига ишқибозларча илиқлик билан муносабатда бўлар, унга ҳудди ўйнаш сингари тегажаклик қиларди. Бир куни тушликда қизча қўшни столдаги одамнинг: «Жоннинг янги ўйнашига қаранглар» деган гапини эшитиб қолди. Бу гап қизчанинг қалбини қаттиқ яралади, чунки отаси қизга кўпчиликнинг олдида беҳаёлик билан муносабатда бўлаётгани учун одамлар эътибор қаратдилар. Қизча далиллардан юз ўгирди, чунки энди ҳеч қандай вазиятда ўз интуициясига ишонишни истамасди.
Одамлар билан муносабатлардаги тасаввурларни бузиб кўрсатишнинг иккинчи жиҳати — камситадиган хулосаларга келиш тенденциясидир. Далиллар фаҳмланиши мумкин («Дадам менга тегажоқлик қиляпти»), аммо уларнинг баҳоси ишончсиз («Мен уни васвасага солдим, шекилли»). Тўғри, аммо азобли хулосани («Дадам — ахлоқсиз одам») ҳақиқат сифатида қабул қилиш жуда қийин, шунинг учун бу хулоса вариант сифатида қаралмайди. Кўпинча ўз интуициясига ишонишга истакнинг йўқлиги оқлашни тезлик билан излашга ва алдашга («Дадам ўзини адабсизларча тутди, у ўз ҳиссиётларини шундай ифода этади») олиб келади. Бир аёл менга қариндошларининг учрашувини шундай тасвирлаб берган эди: отаси ҳамманинг олдида унинг орқасидан қўққисдан келиб, устига босиб тушган. Отанинг кучли эрекциясини қизча ҳис қилди, қариндошларининг ёқимсиз кулгисини эшитди. Қиз барибир отасининг хулқ-атворини ахлоқсизлик деб эмас, балки болаларча хулқ-атвор деб билди.
Далилларни бузиб кўрсатиш ва нотўғри хулоса чиқариш одати охири кимнидир алдаш заруратига олиб келади. Қўллаб-қувватлашга эришиш учун баъзан атайлаб айтилган ёлғон — тўқиб чиқарилган қаҳрамонликлар ва ғамхўрликлар ҳақида батафсил ҳикоя қилиб беришга олиб келади. Шундай экан, бунинг учун тез орада ўтмишда бошидан ўтган реал воқеаларни тан олиши талаб этилмайди. Бошқа одамларни алдаш улар устидан ҳукмронлик ўрнатишнинг яширин шакли бўлиши мумкин. Ёлғончи тингловчиларга номаълум ниманидир ҳар доим билади. Бузилган далиллар қанчалик сезилмас бўлмасин, бу далилларга ишонган одамлар кўпинча ҳукмронлик дастагини излаш билан банд бўладилар. Кўп ҳолларда уларнинг ўзлари тўқиб чиқарган уйдирмаларнинг мезонини ва инкор қилиш алдовини қўллаб-қувватлаш учун зарурий сезгирликни англаб етмайдилар. Ўзи ҳақида ва бошқалар ҳақида ўта ҳушёрлик, шубҳа ва нотўғри хулосалар оқибатида муносабатлар бузилади.
Хиёнатни ҳис қилиш оқибатлари, ожизликни ҳис қилиш оқибатлари сингари, зарарлидир. Энг катта фарқ шундаки, асосий мақсад номукаммаллик ва вазият устидан назорат масаласи эмас, балки муносабатларга
ИШОНЧЛИ МУНОСАБАТЛАРГА УМИДНИНГ ЙЎҚОЛИШИ
Жинсий алоқани суистеъмол қилишга дучор бўлган одамга яқин муносабатлар ё ўткинчи ёки хавфли бўлиши мумкин. Бошқа одам билан боғлиқликни хурсандчилик билан ҳис қилиш камалакнинг нариги бурчидаги олтин тўла хумча билан [53] қиёсланади — гўзал, аммо амалга ошмайдиган орзулар. Ўрнига олиш ва беришнинг катта имкониятини берадиган ҳақиқий яқинлик эришиб бўлмайдиган нарсадир. Реал мумкин бўлган нарса —
Яқинлашув учун умидни рад қилиш — тамомила тушунарли ўзини ўзи ҳимоя қилишдир, ахир, яқинликдан қачонлардир жинсий алоқани суистеъмол қилиш учун фойдаланилган.
Тез орада юрак хиёнатдан қайғуга ботар экан, келгусида яқинлашув ҳақидаги орзуларни рад қилса, дард-аламлардан қочиши мумкин. Аммо умидлардан айрилишнинг ҳамма усуллари, улар қанчалик оқилона бўлмасин, одамлар билан бегоналашишга, охири эса тамомила ёлғизликка олиб келади.
АДОЛАТГА УМИДНИНГ ЙЎҚОЛИШИ
Бошқа одамларни ҳимоя қилиш учун ё мажбурият юзасидан, ёки улар билан яқинлик юзасидан куч топамиз. Полициячи бизни жиноятчидан ҳимоя қилиш учун ҳаётини хавф остига қўяди, чунки бу унинг иши. Биз унга ёқамизми, йўқми, биз унга танишмизми ё йўқми — барибир, унинг унвони бизнинг ҳаётимиз учун таваккал қилишга мажбурият юклайди. Ҳимоя табиий равишда ғамхўрлик билан ҳамроҳдир. Агар болаларимдан бирига хавф туғилса, патрул машинасида «расмий» ҳимоячилар келгунча кутиб ўтирмайман. Мен, албатта, ўйлаб ўтирмасдан ва онгли қарор қабул қилмасдан ҳаракат кўрсатаман, ўзимнинг севикли фарзандимни қутқариш учун ҳамма имкониятимни ишга соламан. Севги — ҳимоя қиладиган асосий кучдир.
Жинсий зўравонликка учраган эркак ёки аёл ҳимояга умидини йўқотса, бунга ажабланмаслик керак. Агар жабрдийда учун асосий муносабатларда ҳимоя учун эмас, балки мажбурлаш ва вайрон қилиш учун куч ишлатилса, жабрдийда нима сабабдан ўзи учун аҳамиятсизроқ муносабатларда у жонбозлик билан ҳимоя қилинади, айниқса, агар обрўли шахслар — ўқитувчилар, чўпонлар ва бошқа катта ёшли одамлар ёрдамга эҳтиёж белгиларини ва ёрдам ҳақидаги тўғридан-тўғри илтимосларни рад қилишни афзал кўрсалар. Кўплаб жинсий алоқани суистеъмол қилиш жабрдийдалари катталардан бирига ишора орқали ёки тўғридан-тўғри ўзларига келаётган кулфат ҳақида айтганлар. Ишончли катта ёшли одам ҳеч нарса қилмаса, ҳимоя ҳам йўқ, тасалли ҳам йўқ экан, деган ишонч пайдо бўлади ва бу жинсий зўравонлик оқибатида келиб чиқадиган шикастланишни оғирлаштиради. Бундан ҳам ёмони, кўп болаларга катталар, бундай «ярамас» сўзларни бошқа гапирма, деб буйруқ берадилар.
Сабоқ чиқариш учун бировга яхшилик қилишни истамайдиган обрўли одам билан бир марта суҳбатлашиш кифоя: ишонч — аҳмоқликдир, ишонч янада баттарроқ зарар келтиришга яроқли, холос. Айниқса, жамоатларда бу тўғри бўлиб чиқади. Кимга кўпроқ ишонадилар — тўққиз ёшли қизчагами ёки эллик ёшли дьяконгами? Агар қизчанинг гапини тўғри деб топсалар, дьякон учун йўқотиш катта бўлади: у ишдан, оиласидан, обрўсидан маҳрум бўлиши мумкин. Агар қизчанинг гаплари чин бўлсаю аммо рад қилсалар, унга бошқа ишонмайдилар, вассалом. «Келинглар, вазиятни «ғалабасиз» баҳолайлик, йўқотишларимизни энг кам даражага туширайлик — дьяконга огоҳлантириш берамиз ва бу расвогарчилик унутамиз» — бу сўзларни анча илгари бир ҳурматли чўпон айтган эди. Мен унинг ҳиссиётларини тушунаман, аммо унинг нуқтаи назарини кўрган одамлар учун, жинсий алоқани суистеъмол қилиш жабрдийдаси ҳимоя қилинишга ва адолат қарор топишига умидини йўқотган одам зарар топаётгани учун маъқул эмас.
Бундай йўқотиш боланинг, сўнгра катта ёшли одамнинг қалбида қандай акс садо беради? Кўп ҳолларда бу —
Жинсий алоқани суистеъмол қилиш жабрдийдаси ўз ожизлигини ҳис қилганда, бу аёл ўзини номукаммал ва заиф деб билади. У ўзини сотилган деб ҳис қилганда, унинг юрагида шундай шубҳалар пайдо бўлади: «Нимага йўлдан оздирувчи менга шунчалик ёмонлик қилди экан? Нима учун мен ҳеч кимнинг севгисига ва ҳимоясига сазовор бўлмадим?» Жабрдийда ўзини ўзи қандайдир хатода, номукаммалликда айблаши жавоб бўлиши мумкин. Аммо кўп ҳолларда бу жинсий алоқани суистеъмол қилишнинг шафқатсизлигини тушунтирмайди. Одатдаги жавоб жабрдийданинг
Бир аёл йиғлаб шундай деган эди: «Мен қимматли биллур идиш бўлганимда ҳам, онам мендан фойдаланишга ва ташлаб юборишга асло йўл қўймаган бўларди. Демак, мен лаби учган эски тарелкадан яхши эмас эканман». Хиёнат юз берганда, бу метафора жабрдийданинг ўзини ўзи идрок қилишини яратади. Қимматли нарсага эҳтиёт билан муносабатда бўладилар. Кўп эркак ва аёллар шундай дея кўз ёш тўкадилар: уларнинг ота-оналари кўп вақтларини, болаларининг яраланган юракларини билиш ва уларга нима биландир ёрдам бериш ўрнига, машиналарини ювишга, боғдорчиликка, гольф ўйинига сарфлар эканлар.
Жабрдийда ўзини фойдаланилган ва ташлаб юборилган идиш деб ҳис қилганда, у ўзини шикастланган, ҳеч ким истамайдиган деб қабул қилишга мажбур бўлади. Номукаммал жисмоний маълумотлар — уни ҳеч ким истамаслигига табиий ва содда изоҳдир. Ўз танасига нисбатан, айниқса, жинсий алоқа қилишга жалб этадиган қисмида ерга урадиган хулосаларга олиб келадиган танқидий таҳлилга камдан-кам одам дуч келмаган бўлса керак. Шу тариқа жинсий алоқани суистеъмол қилишни бошидан кечирган одамда ўз танасига нисабатан нафратли муносабат пайдо бўлганига ҳайрон қолмаслик керак. Натижада ташқи қиёфага, соғлиққа ва парҳезга ҳаддан ортиқ эътибор ёки ўз танасига тамомила эътиборсизлик тушунарли бўлади. Ҳар икки ҳолатда ҳам тахминий жисмоний нуқсон жинсий алоқани суистеъмол қилишнинг сабаби бўлгандай кўринади ва у назорат остига олинади.
Масалан, мен бир аёл билан иш олиб борган эдим. У ниҳоятда кам овқатланар, бир кунда бир неча соат машқ қилар ва доимо ўз оғирлигини тортарди. Унинг яқин муносабатларга ягона умиди гўзаллигини ва танасининг ҳиссиётларини сақлаб қолиш эди. У учун жисмоний жозибадорлигидан муҳимроқ нарса йўқ эди. Бошқа аёл олтмиш фунтдан ортиқ чиқарди. Гарчи у эрталаб ва кундузи парҳезга риоя қилса ҳам, кечқурун ёки тунда овқатни тўйиб ерди. У ўзининг семизлигидан нафраланарди, гарчи жисмоний жиҳатдан унчалик жозибадор бўлмаса ҳам, учрашувларда ҳеч нарсани йўқотмаслигини тан оларди.
Мен шуни аниқладимки, жинсий алоқани суистеъмол қилганларнинг кўпчилиги ўзидан ўзи нафратланишнинг объекти сифатида ўз танасининг битта (айрим ҳолатларда бир неча) қисмига эътибор қаратганлар. Тананинг бу қисмлари бутун инсониятнинг рамзи бўлиб қолади ва бошдан ўтган зўравонликнинг зарбасини сақлайди, ҳатто ўзидан ўзи нафратланиш ва ўтмишдаги воқеалар ўртасида ҳеч қандай боғланиш бўлмаса ҳам. Мода бўлиб қолган парҳезларга, эрталабдан кечгача физкультурага, пластик жарроҳликка қизиқишга сарф қилинган энергия маълум даражада мукаммаллик талаблари ва уятдан халос бўлишга боғлиқ. Айниқса, уятдан халос бўлиш айримлар учун «ишланмаган» ўтмиш билан боғланган.
Аёлнинг ўзига нисбатан нафрати ўша куч билан муносабатлар учун инсонни жозибадор қиладиган шахс компонентларига уйғунлашган феъл-атвори қирраларига қаратилган («Эҳ, агар самимий, дўстпарвар, хушмуомала ва маданиятли бўлганимда эди, жинсий зўравонликка учрамаган бўлар эдим»). Ўзларининг мулоқотда жозибадорлигига шубҳалар айрим одамларни ўзларини мукаммал қилишга, ўз танасидан нафратланишга, мода йўли билан ўзига жалб қилишга ундайди. Ўз устида янги-янги семинарлар, аудикассета ва китоблар билан доимо иш олиб борадиган одам ўзини ўзи ҳурмат қилмайдиган, ўзидан нафратланадиган аёл бўлиб чиқади.
Жабрдийда ўзининг ожизлигини ва хиёнатини ҳис қилганда, унга жинсий алоқани суистеъмол қилиш орқали зарар етади. Аммо энг катта зарба — унинг ўзига нисбатан нафратидир. Бошқа биронта жиноят жабрдийданинг ҳаётдан ва севгидан лаззатланиш қобилиятига жинсий алоқани суистеъмол қилишчалик зарар етказмайди.
7-БОБ
ИЧКИ ҲАРДАМХАЁЛЛИКНИ ҲИС ҚИЛИШ
Руҳ «шикастланиши»нинг охирги тоифаси ички ҳардамхаёлликни ҳис қилишни тасвирлаш учун энг қийинидир. Руҳ жинсий алоқани суистеъмол қилиш жабрдийдасида, ожизлик ва хиёнатни ҳис қилишдан кўра, кўпроқ уят ҳиссини ва ўзидан нафратланиш ҳиссини пайдо қилишга қодирдир, гарчи бу иккала омил ўзига нисбатан зиддиятли муносабат билан ва ҳатто ўзидан нафратланиш билан мураккаб тарзда бир-бири билан чатишиб кетган бўлса ҳам.
Ички ҳардамхаёлликни ҳис қилишни
Афсуски, бемаънилик, аҳмоқона ақлсизлик ёки бундан ҳам баттари — ғирромлик деб айтиладиган ҳиссиётлар аслида руҳий етукликнинг инъикоси бўлади. Бу — жинсий алоқани суистеъмол қилиш оқибатида туғилган ўзига нисбатан зиддиятли муносабатдир. Мен бу тўғрида айтар эканман, англашилмовчиликни ва нотўғри тушунишни энг қуйи даражага олиб келиб, бунда нимани назарда тутаётганимни аниқлаштиришим керак. Ўзига нисбатан зиддиятли муносабат шундай қониқиш муаммоси билан, ҳиссий ва жинсий алоқадан лаззатланиш муаммоси билан боғлиқки, кўп ҳолларда ва маълум даражада жинсий алоқани суистеъмол қилишнинг дастлабки учта босқичида жабрдийда буни ҳис қилади.
Асаблари бардош беролмайдиган китобхон ниҳоятда содда ёки ўта нуқсонли одамлар учун бу қанчалик жаранглаши тўғрисидаги фикрлардан титраб кетади. Мен бир ота билан иш олиб борган эдим. У жинсий алоқани суистеъмол қилиш билан шуғулланган эди. Унинг менга айтишича, болаларга жинсий алоқа ёқар экан. У ўзини ҳақоратланган деб ҳисоблаб, шундай деди: «Улар сўраганлари тўғрисида мен ҳеч нарса қилмадим». Мен, болалар ўзларининг олатларини силаш тўғрисидаги илтимосларини қандай сўз билан ифодалардилар, деб қизиқдим. Ота менга шундай жавоб берди: «Улар тиззамга чиқиб олиб, асбобларини ушлашимни сўрардилар, мен ушлардим». Ота-оналар қучоғидаги ташналикда энг нуқсонли ва ёлғон тарзда у навбатдаги эркалатишларга таклифни кўрди.
Жинсий аъзони қўзғатиш ҳеч нарсадан шубҳаланмайдиган жабрдийдада шунинг учун ҳам бўлиши мумкинки, ёш болаларда ҳақиқатан ҳам жинсий аъзоларга сезгир рецепторларнинг тегишига таъсир кўрсатувчи восита бор. Аммо бу далил болалар билан муносабатларда жинсий алоқани асло оқламайди. Гўё бола жинсий алоқани хоҳлайди, жинсий қўзғатишни фаол тарзда хоҳлайди, деб ўйламаслик керак, агар унда яқин муносабатлар ва жинсий лаззатланишни ҳис қилиш ўртасида шартли рефлекс алоқаси кўп марта ишлаб чиқилмаган бўлса. Гўё аёллар кимдир номусига тегишларини ўзи хоҳлаган, ёки бола жинсий алоқага интилади, деган эски, ахлоқсиз тасаввурлар — ўтакетган, Худога қарши бемаъниликдир. Қолаверса, жабрдийда аёл бошидан кечираётган қониқиш ва ўзининг ожизлигини ва хиёнат қилаётганини ҳис қилиши таранг тортилган спиралга айлана бошлайди.
Жинсий алоқани суистеъмол қилиш руҳни, ҳиссиётларни ҳалокатли гирдобга ботиради. Наҳотки бир пайтнинг ўзида лаззатланишни ва жисмоний оғриқни ёки хиёнатни ҳис қилиш мумкин? Бир эркак хотирасини гапириб берган эди: у болалигида бир неча марта иштонсиз ҳолда ағдарилган тахта девор устунига ётқизиб қўйилган ва отаси оғиз орқали номусига теккан. Оғриқ чидаб бўлмас даражада эди — ҳеч қандай лаззат ҳақида гап бўлиши мумкин эмас эди. Баъзан ота ўғлининг чуккисини қўзғатиб, тугатарди. Бу лаҳзада боланинг қалбида икки истак курашарди: биринчиси — таслим бўлиш ва оргазмни синаб кўриш; иккинчиси — унчалик кучли бўлмагани — ахлоқсизларча қониқишдан отани маҳрум қилиб, унинг қўзғалганини кўриш учун оҳ-воҳ қилмаслик. Кураш ҳар доим жисмоний қониқиш ва ўзидан жирканишнинг қўшилиб кетиши билан тугарди. Бола эрекцияга ноқобил бўлганда, енгил тортишнинг ягона усули шу эди. Жинсий ожизлик боланинг қалбида қаттиқ уят ҳиссини пайдо қилар, аммо отани адойи тамом қиладиган нафратига бардош бериш учун отасига ўзининг нафратини ифодалаш имконияти унга ютуқ бўлиб қолди. Афуски, бола ўн саккиз ёшида жинсий ожизликка мубтало бўлди.
Бир аёлни туғишган акалари, амакилари ва отаси унинг қадди-қомати гўзаллашиб бораётганини кўриб, тегажоқлик қилишарди. Қизнинг танаси ҳақида улар гапирганларида, у ўзининг ҳукмронлигини, устунлигини, жозибадорлигини ҳис қилганини эсларди. Уни ҳеч қачон ўқишдаги ва жамоат ҳаётидаги муваффақиятлари учун қадрламаганлар, балки ўн тўрт ёшга кирганда, оилада у эркаклар суҳбатининг асосий мавзуига айланди. Қиз шуни тушуна бошладики, ҳамма эркаклар учун қариндош-уруғларни ҳам ҳисобга олганда, унда ҳамма эркаклар истайдиган ва қадрлайдиган нимадир бор. Гарчи қизча кўпинча хижолат бўлиб, ўзини ожиз ҳис қилса ҳам, унинг оч қалби ўзига эркакларнинг диққатини тортарди. У қизлик ҳаёсини ҳис қилиб, қизарар, уларнинг беадабона сўзлари қизни рағбатлантириб, ноз-карашма қилишга рағбатлантирди. Бора-бора эркакларнинг луқмалари унга агрессив ва сексуал туюла бошлади. Унда қониқиш жирканиш билан алмашди. Аммо унинг қалбида дастлаб эркак ундан истаганини ёқимли ҳис қилишларидан нимадир қолди. Ўша «нимадир» охир-оқибатда нафрат билан алмашди. Вақти келиб, қиз қариндош- уруғларига ғазабини ва совуқ расмиятчилик остида уларнинг ахлоқсиз ишораларига ўзининг акс садосидан хижолатчиликни яширишни ўрганди. Бу расмиятчилик одамлар билан унинг муносабатларида ўттиз йилдан кейин очиқчасига жинсий алоқани суистеъмол қилиш даврида ҳам сақланиб қолди.
Кўриб чиқилган ҳар икки ҳолатда ҳам «ишлаб чиқилмаган» зиддиятли қараш юз бераётган воқеаларга ахлоқнинг шундай андазаларини пайдо қилдики, бунинг натижасида ўтмишдаги жинсий алоқани суистеъмол қилиш ҳозирги муносабатларга таъсир қилди. Бу зиддиятли қарашларнинг сабабларини, баҳосини ва оқибатларини тушуниш, жинсий алоқани суистеъмол қилиш натижасида ички ҳардамхаёлликни танаси ва қалби билан ҳис қилаётган жибрдийда ўзини қандай кўраётганини тушуниш зарур.
Жинсий алоқани суистеъмол қилиш билан боғлиқ ҳардамхаёлликни ҳис қилиш сабаблари ўз ичига ўтмишдаги, ҳозирги ва келажакдаги омилларни қамраб олади. Ўтмиш озми-кўпми тушунарли. Муносабатлардан қониқиш (бирга балиқ овлагани боришга таклиф қилиш ёки жинсий жозибадорлик мавзусида гап очиб, унга хушомад қилиш), ҳиссий лаззатланиш (қучоқлаш ва эркалаш), жинсий лаззатланиш (биринчи ёки иккинчи эроген зоналарни қўзғатиш) қалбнинг туб-тубига етиб боради. Айниқса, бола учун жинсий лазат бир пайтнинг ўзида ҳам қўрқитади, ҳам ўзига жалб қилади. Ҳали етилмаган қалб учун жинсий қўзғалишни ҳис қилиш чинакам ҳаётнинг лаззатига ўхшайди. Бунга сизнинг ожизлигингиз, хиёнаткорлигингиз, сиздан фойдаланиб, бўлганларини ва энди ташландиқ эканингизни ҳис қилишингиз қўшилганда, қалбингизга тасаввурга сиғмайдиган зарар келади. Жинсий аъзо қўзғалиши бутунлай йўқолиб кетганда, шикастланиш шунчалик оғир бўлади, аммо жабрдийда аёл муносабатлардан лаззатланишнинг бошқа кўринишларини олди. Ўғил болалар ва қизлар ҳатто катталар билан ишвали мулоқотлар пайтида ҳиссий ва жинсий лаззатдан қониқишни бошдан кечиришлари мумкин. Бу ҳолат эса уларда азоб берадиган ички ҳардамхаёлликни муқаррар пайдо қилади.
Қониқишга зиддиятли муносабат ўзингизнинг устингиздан қилинган жинсий зўравонлик учун масъулиятнинг барқарор ифодалаб бўлмайдиган ҳиссиётларини тушунтиришингизга ёрдам беради. Кўпчилик жабрдийдаларни, бу юз бераётган воқеалар учун биз масъулмиз, деган туйғу тарк этмайди, айниқса, жинсий қўзғалиш йўлдан оздирувчи учун истаган аёлнинг акс садоси деб қаралса. Юқорида айтилганидай, жинсий алоқани суистеъмол қилиш жабрдийдасини, сизнинг ҳеч қандай алоқангиз йўқ, деб ишонтиришдан ҳеч қандай маъни йўқ. Гарчи буни тасалли бериш мақсадида айтилса ҳам, тўғриси, бу узоқ давом этмайди, жиддий шахсий ўзгаришлар жараёнини унчалик енгиллаштирмайди. Ёлғон ҳиссиётларнинг барқарор илдизи ўзига нисбатан нафратнинг илдизига чуқур кириб кетади, ўтмишга нафратни ёки зиддиятли муносабатларни дард-аламлари орқали мустаҳкамлайди.
Бир аёл айтган эди: агар юз бераётган воқеаларга ижобий таъсиримга акам ишонч ҳосил қилмаганда эди, у ҳеч қачон мени йўлдан оздира олмаган бўларди. Йўлдан озишга унинг «тайёрлиги»га акасининг тегажоқликлари ёққани далил бўлди. Вақти-вақти билан қиз эшигини қия қолдириб, акам эшигим ёнидан ўтиб кетаётиб киради, мени қучоқлайди, деб умид қиларди. Далил шуки, қиз ўз борлиғининг бирор қисми билан акасини йўлдан оздириш учун васвасага солди, акасининг ташаббусларига акс садо берди. Акаси, бу мутлақо сенинг айбинг ва сенинг шармандалигинг, деб ишонтирди. Бундай ҳолатда қизнинг кўнгилчанлиги жинсий аъзолар қўзғалишидан нормал қониқиш олиш ва яқин муносабатларга ташналикнинг табиий натижаси эди. Қиз бошидан ўтган воқеаларни нафрат билан гапириб берди. Аммо у ўз ҳиссиётларини рисоладагидай деб ҳисоблаш ўрнига, ақлимни йўқотган эканман, ҳаммасига ўзим айбдорман, деб бу воқеаларда ортиқча далилларни кўрди.
Узоқ қариндоши томонидан шафқатсиз равишда номуси булғанган аёл йўлдан оздирувчини кўришга кўзи йўқ эди. У юз берган воқеадан ҳеч қандай лаззат — на ҳиссий, на жинсий лаззат топдим, деб айтган эди. Унинг ҳаёти ёлғизликнинг аччиқ қуйқаси билан тўла эди. Аммо у ўзини яхши кўргани учун оилали ва бўйдоқ эркакларга муносабатларда ғалабаларнинг узун рўйхати ўзига ёқарди. Гарчи бу аёл лесбиянка бўлмаса ҳам, маълум тарзда аёллар билан муносабатлар ўрнатган эди. У ҳаёсиз, шафқатсиз, восвос эди. Унинг юрагида йўлдан оздирувчига нисбатан нафрат азоб берарди. Унинг ўзига нисбатан зиддиятли муносабати ҳиссий ёки жинсий лаззат орқали пайдо бўлмаган, балки муносабатларнинг бир жиҳати орқали юзага чиққан, бу муносабатни биз ҳали алоҳида ажратиб кўрсатмадик. Бу аёлнинг номусига текканда, йўлдан оздирувчининг оҳ-воҳини эшитиб, у ҳайратга тушди. Қиз ўз танасидан хаёлан узоқлашиб, бутун эътиборини ётоқхона деворининг ёриғига қаратди, Дилозорни шу қадар ҳаяжонга туширганидан ўзида ғалати киборлик пайдо бўлганини эслаб қолган эди. Қиз унинг устидан ҳукмронликни ҳис қилди, қизнинг ожизлиги ва эзилганлиги дилозорнинг оҳ-воҳлари олдида тезда ёпишиб қолган сомонпояга ўхшаб қолди. Қизнинг кейинги ғалабалари ҳам унга ҳукмронликдан лаззатланишни келтирди — қиз йўлдан уришни, тузоққа туширишни, кейин эса ташлаб кетишни яхши кўрарди. Бу лаззатланиш жинсий зўравонлик сингари шафқатсиз бўлиб, қизнинг ўзини ҳам қўрқитар, «мен ёвузман, кечиришга нолойиқ аёлман», деган ишонч унда мустаҳкам ўрнашган эди. Бунинг устига, қиз ҳукмронликка эга бўлиб. ёлғизликдан азоб чекарди.
Боланинг ўз танаси ва руҳи устидан таҳқирлашига зиддиятли муносабат, ўз ҳукмронлигини ҳис қилиши, жинсий алоқа зўравонлиги билан боғлиқ бошқа ҳиссиётлар вайронагарчилик келтирувчи куч билан ҳар қандай ҳақиқий жабрдийданинг ичига буралиб киради. Бунда ҳам гирдоб ва ўзига нисбатан нафратни туғдирадиган омиллар таъсир этади. Бундай омиллардан бири — кутилмаган хотираларнинг, фантазия ва тушларнинг қўрқинчли бостириб киришидир. [54] Жинсий зўравонликни бошидан кечирган кўплаб эркак ва аёллар учун уларнинг идроки қисман ҳукмронлик остида эмасдай ҳис қилишлари диққатга сазовор. Тушлар бефойда ҳорғин ўтмишнинг даҳшатли манзараларини қайтаради. Ёқимли орзуларга бирдан йўлдан оздирувчининг бадбашара юзи бостириб киради. Кутилмаган ва исталмаган лаҳзада хотирада ифодасини топган махфий жойлар ташқарига қалқиб чиқади. Узоқ ўтмишдаги воқеалар тўғрисидаги хотираларнинг тўсатдан қайтиб келиши мумкинлигига оид далиллар ўз устидан назоратни йўқотиш ҳиссиётини пайдо қилади.
Айрим мижозлар, ҳаётимизга бостириб кирадиган хотираларимиз қисман бизга лаззат бағишлайди, деб эътироф этадилар. Бир аёл ўзининг ҳаётида юз берган жинсий зўравонлик ҳақидаги хотираларни эслаб, тунлари доимо уйғониб кетар экан. Бир эркак ишда таранг, диққинафас вазиятда катта опаси ваннахонада уни меҳрибонлик билан силаганини эслар экан. Ҳар ики ҳолатда ҳам жинсий алоқани қўзғатиш ёки тасалли бериш учун уларга мурожаат қилганларида, янада уятли аҳволга тушар эдилар.
Ўзини қўзғатиш учун қачонлардир юз берган жинсий зўравонлик ҳақидаги хотиралардан онгли равишда фойдаланиш — ички ҳардамхаёлликнинг сабабларидан биридир. Афсуски, айрим масиҳийлик конфессияларида жинсий алоқа мавзусида фантазия шу даражада рад қилинадики, бу нарсалар ҳақида эслашнинг ўзи ортиқча туюлади. Далиллар эса шундан иборатки, жинсий алоқа амалиётини ҳеч қачон жинсий алоқа истагидан, шунга мувофиқ, жинсий алоқа тўғрисидаги фантазиядан ажратмаслик керак. Ўтмишда қилган тушлик тўғрисидаги хотиралар пайдо бўлмаслиги учун, тилнинг ҳис қўзғатувчи, таъм биладиган уч қисми ва яқин орада яна лаззат олишга умид пайдо бўлмаслиги учун мазали бифштексни исташ даргумон.
Ҳиссий қўзғалишга ҳар доим образлар ҳамроҳ бўлади. Узоқ ва яқин ўтмишимиздаги манзара ҳозиргисини тушунишимиз ва келгусидагисини режалаштиришимиз учун ёрдам берадиган образлар бизга мумкин бўлганларидир. Жинсий алоқани суистеъмол қилишнинг кўплаб жабрдийдалари ҳозирги ҳис-туйғулар, жумладан, жинсий қўзғалишини кўз олдига келтириши учун илгариги ўтмишида юз берган воқеалардан асос излашига ҳайрон бўлиш керакми?
Масалан, бир аёл ўз тасаввурида, аллақандай эркак билдирмай писиб келиб ва аёлнинг қаршилигини енгиб зўрлаганини хаёлида тасаввур қилгани ҳолда, оргазмга етиб борди. Вақти келиб, бу фантазия унинг қўзғалиб оргазмга етишиши учун кифоя қилмай қолди. Шундан кейин унинг хаёлида зўрлаш кўп сонли томошабинлар кўзи олдида юз берди. Янада шармандали вазият, оммавийлик вазияти у енгил тортишига ва оргазм ҳис қилишига ёрдам берди. Ўзини ўзи ҳимоя қилишнинг ҳар қандай схемаси сингари, орттирилган «шармандалик порцияси» фантазияси узоқ вақт давом этмади, шундан кейин уни ривожлантириш ва кучайтириш талаб этилди. Шунинг учун мижозимнинг фантазияси янада ҳақоратли ва издан чиқиб кетди. Иш шу даражага бориб етдики, бу аёл энди жинсий алоқа билан шуғуллана олмай қолди. Тўсатдан бостириб кириш ёки бошдан ўтказилган жинсий зўравонлик кўпинча жабрдийдада уят ва ўзидан нафратланиш ҳиссини ниҳоятда кучайтиради, аммо у (айрим ҳолларда) кўзланган лаззатланишни олади.
Ички ҳардамхаёлликни ҳис қилишни пайдо қиладиган яна бир сабаб жабрдийда аёлни шундай тасаввурга олиб келадики, унинг келажаги ўтмишини такрорлашга маҳкум қилинган. Бундай ҳолда жабрдийданинг хулқ-атвори хаёлдан кетмайдиган ҳолат, бир хиллик билан характерланади. Тарихчилар айтганидай, агар биз ўз ўтмишимизни билмасак, уни қайта-қайта бошдан кечиришга маҳкуммиз. Психоналитикларнинг тасдиқлашларича, инсон ўзини агрессорга ўхшатишга ва ўзининг ҳозирги ҳолатида бошидан ўтказган жинсий зўравонликни ишлаб чиқаришга, «охирига етказишга» мойилдир. Муқаддас битик ижодкори янада қисқа қилиб шундай деган: «Ўз қусуғига қайтиб келадиган ит каби, нодон ҳам ўз ақлсизлигини такрорлайди» (Ҳикмат. 26:11).
Ожизликни ҳис қилиш ҳақида суҳбатимиз жараёнида айтилганидай, такрорий виктимизиция — ҳамма жабрдийдаларнинг муқаррар борлиғидир, аммо уларнинг бошидан ўтган кўпчилик воқеаларда унчалик осонлик билан ва фожиали тарзда юз бермайдиган янгидан номусига тегиш ёки жинсий алоқа характеридаги бошқа жиддий жиноятга олиб келади. Тарорий виктимизация бошқаларни қайтадан тиклаш, аниқроғи, одамлар билан одатдаги, аммо кам зарар қилмайдиган муносабатлар схемасини тақозо қилади. Масалан, олдин эсланган расмиятпараст совуқ аёл оилали эркакларнинг кўнглига тегиб, ажралишга мажбур бўлган. У бирмунча ғамгин (овозида тўлиқ ишонч билан) мендан сўради: «Сизнингча, нима учун эркаклар мени шунчалик жозибадор деб ҳисоблайдилар?» Масиҳий фундаменталистларга хос кийинадиган масиҳий аёл ўз психатерапевти билан ишқий алоқа туфайли қил устида эди. Мен ўзимни қопқондаман, деб ҳис қилдим. Нима учун буни мендан сўради? Уни, албатта, йўлдан оздиришга ундади, деб айблаш мумкин эмас эди. Аммо иккинчи томондан, унинг сўзлари ва оҳанги иғвогарона эди. Агар эркакни йўлдан оздириш мумкин бўлса, бир пайтнинг ўзида уни йўлдан оздирадиган ва нафратланишга имкон берадиган компонентларнинг қанчалик аниқ ўлчови! Унинг саросимага тушиши ва умидсизлик ҳисларининг таркибий қисми — унинг келажаги ўтмиши сингари бўлишини ҳис қилгани ажойиб эмасми? Бу аёлнинг эркаклар билан мулоқотида иғвогарликка жалб қилувчи усул бўлиб, унинг онгидаги ғира-шира зонада мавжуд эди. Бу аёлнинг эркакларга таъсирини ўзи бутунлай англамасин, деб эмас, балки у ҳеч қачон илгари бошидан кечирган жинсий зўравонликни ҳозирги пайтдаги хулқ-атвори билан боғламаган эди. Унинг ички ҳардамхаёллиги шунда ифодаланган эдики, бу аёл мафтункорликнинг ҳамма қадалган тугмалари учун ўзига ўзи таъна қилди, васвасага солувчи ролида чиқиб эса ғазаб билан ўзини оқлашга уринди.
Ўтмишнинг, ҳозирнинг ва келажакнинг ҳамма қисмлари жинсий зўравонлик жабрдийдасида ички ҳардамхаёллик гирдобига тушиб қолади. Бу ички ҳардамхаёллик ўтмишни рад қилиш ёки у ҳақдаги хотираларини назорат остига олишга кўп марта уриниш ёрдамида ҳал қилинмайди. Бу гирдоб эса жабрдийданинг яраланган юрагига қўшимча зарар келтиради.
Ички ҳардамхаёлликнинг баҳоси — уятнинг кучли ва ўзига нисбатан нафратнинг ортиб боришидир. Ўзининг ўзига ўхшамаслигини, нормал, соғлом одамлардан ажралиб қолганлигини ҳис қилиши албатта юз берган жинсий алоқани суистеъмол қилишга кучли зиддиятли муносабатни эътироф этгандан кейин кучаяди. Бир аёл менга ғамгинлик билан кулган ҳолда шундай деб айтиб берган эди: «Эрим мени эркак-аёл аралаш компания билан бирга чўмилишга жуда қийинчилик билан юборади. Агар отам билан оргазмни бошдан кечирганимни ёки менга нисбатан озгина майли бор эркак тўғрисида фантазияга берилсам, сизнингча, эрим мени нима қилади?» Бу аёл қачонларнинг бошидан кечирган жинсий зўравонликка зиддиятли муносабат ва ҳозирги пайтдаги яқин муносабатлардан қўзғалиш унда уят ҳиссини пайдо қилди. Бу аёл ўз фантазиясида ва фош бўлишидан — иккаласидан ҳам баравар қўрққан. Унинг шикоятомуз саволи ҳозиргача мени таъқиб қилади: «Мен ўзимни афтода ҳис қилаётганимни жамоатда биронтаси тушунадими? Бу ҳақда кимга айтиб берсам бўлади? Эрим булардан ҳайратга тушмаслиги, ваҳима ичида қолмаслиги ва мендан нафратланмаслиги учун булар тўғрисида кимлар билан бирга ибодат қилайин?»
Жабрдийдага уят ҳисси ўтмишнинг ваҳималарини кучайтиради. Ундаги хижолатпарастлик билан аралашиб кетади. Қандан қилиб мен бир пайтнинг ўзида нафратни ва жинсий қўзғалишни ҳис қила оламан? Нима учун хаёлимга келмаган лаҳзаларда хаёлимга энг ёқимсиз образлар қайтиб келади? Кимдир мен билан яхши муносабатда бўлганда, нима учун мен ҳиссий қўзғалишни сезаман? Агар кимдир жабрдийданинг ички ҳардамхаёллигига жирканиш билан ёки ҳукм билан муносабатда бўлса, ундаги уят ҳисси кучаяди.
Жабрдийданинг қалбидаги бу аралаш-қуралаш нарсага ва унинг одамлардан ўзини олиб қочишига ёлғон дори ўзига ва (ёки) бошқаларга унинг нафратли муносабати бўлади. Бу дори жабрдийданинг, бир куни ташқарига отилиб чиқадиган ҳаяжон мени ўлдиради, деган таваккалчилик хаёлидан руҳни ҳимоя қилади ёки жабрдийдани тартибсиз жинсий алоқага ундайди. Жабрдийда энг кўп қўрққан нарса аслида ана шундай жинсий алоқадир. Жинсий алоқани суистеъмол қилиш тамомила унинг айбидир, Бу аёл илгари бошидан ўтказган ёки ҳозирда бошидан ўтказаётган беадаб машғулотлардан лаззатланиши бунинг далили бўлади.
Уят ва нафратнинг дўзах сингари бу гирдоби руҳий ярани чуқурлаштиради, махфий тутиш уни яқинларининг қўллаб-қувватлаши натижасида ҳосил бўладиган шифо топиш таъсиридан тўсиб қўяди.
Уят ва нафратнинг оқибатлари — қониқиш олиш олдидаги қўрқув, ўз интилишларига қаттиқ нафрат, такрорий виктимизацияга юқори эҳтимол борлиги ва хаёлдан кетмайдиган ҳолатлардир. Бу оқибатлар, англашилишича, фақат ички ҳардамхаёллик орқалигина юзага чиқмайди, гарчи унинг ноёб ҳиссасини алоҳида кўрсатиш зарур бўлса ҳам. Ожизликни ҳис қилишнинг оқибати — заифлиги учун ўзига бўлган нафратдир. Хиёнатни ҳис қилиш исталмаган бўлишни ва яқин муносабатлардан хавфсирашни кучайтиради. Ички ҳардамхаёлликни ҳис қилиш эркаклар ёки аёллар сифатида инсонни ҳаёт шодликларидан маҳрум қилади. Жинсий алоқани суистеъмол қилиш жабрдийдалари учун уларнинг эркак ёки аёллиги ўз ахлоқсизлиги «шармандали» жинсий алоқани бошдан кечиришни ҳис қилиш билан шунчалик чатишиб кетганки, уларни ажратиш имкони йўқ, шунинг учун аёллик ёки эркаклик нафрат уйғотади ва рад қилинади. Жинсий зўравонликка учраган кўпчилик аёллар ўзларининг аёллигидан шодликни ҳис қилмайдилар. Жинсий зўравонликка учраган кўпчилик эркаклар ўзларининг эркаклигидан шодликни ҳис қилмайдилар.
Ички ҳардамхаёлликни ҳис қилиш ҳар қандай лаззатланишни, умуман ёқимли ҳиссиётларни, қандайдир шубҳали ва хавфли бир нарсага айлантиради. Бу — биронта бўғинини бошқаларидан ажратиб бўлмайдиган панжаралар занжирига ўхшайди. Агар битта бўғинини тортсак, бутун занжир бир томонга қийшаяди. Шунингдек, қониқиш ҳам барча ўзининг кўринишлари билан бир-бирига боғланган.
Ўнг томондан келган зарбадан ҳосил бўлган лаззат теннисдаги маҳорат учун йўл очади, бу жуда қўрқинчли туюлиши мумкин. Тор жисмоний лаззат ички, руҳий лаззат билан боғланган. Ҳар иккаласи шахслараро, ижтимоий лаззат билан боғланган. Худо бизни одамлар билан муносабатда танамизнинг ва руҳимизнинг бирлиги учун яратган, шунинг учун бир соҳадаги лаззат бошқа соҳалардаги лаззатланишни қўзғатиши лозим. Мана шунинг учун ҳам ҳаётнинг маълум бир қатламида жинсий алоқани суистеъмол қилишдан олинган лаззат аёлда жуда кўп оғир хотираларни ёки ниҳоятда кучли ғам-қайғуларни пайдо қилиши мумкин.
Жинсий алоқа қилишдан жабр кўрганларнинг ҳаммаси ғамгин ва хурсандчилик нима эканини билмайдилар, деб ҳисобламайман. Уларнинг кўпчилиги — ажойиб суҳбатдош, улар билан суҳбатлашиб маза қиласиз, улар еб-ичишни яхши кўрадилар, дўстлаша оладилар. Қолаверса, кўпчилик жабрдийдалар учун улар кечиб ўтишига ижозат берилмайдиган чегара, шафқатсиз мезон бор. Шундай қилиб, тез орада чегарага етиб келгач, соқчи пешвоз чиқади ва лаззатланишни босади.
Ички ҳардамхаёлликни ҳис қилишнинг иккинчи оқибати интилишга ва ҳаяжонга қаратилган нафратдир, жумладан, ўз аёллиги ва эркаклигини ҳис қилишни қўзғатадиган руҳнинг интилишидир. Жинсий алоқани суистеъмол қилишнинг кўпчилик жабрдийдалари маълум даражада беҳаё, шубҳали ва кучли ҳиссиётлардан қўрқадилар. Инсон қалбининг руҳ учун озуқага, майин тегинишларга интилиши жинсий алоқага ва шаҳватпарастликка онгли ёки беихтиёр жирканиш ўрамини тўқиб чиқаради. Қон оқаётган ярага ниҳоятда қаттиқ реакция шундан иборатки, ишқий шаҳватга берилиш ва унга дастлабки зиддиятли муносабатни сусайтириш учун руҳни ўлдириб ва (ёки) танадан воз кечиб, ҳамма ишқий шаҳватни қувиш керак. Тамомила бостириш ёки тамомила жонсизлантириш ички ҳардамхаёлликни ҳис қилиш билан бўладиган жангдан халос қилиб, бир хилда таъсир кўрсатади.
Ишқий шаҳват, ҳар қандай лаззатланиш каби, ички томондан қабул қилиш ва ҳурмат билан қаттиқ боғланган, шунинг учун ноишқий, ножинсий алоқага интилишлар ўтмишдаги жинсий алоқани суистеъмол қилишнинг акс садоси сифатида қандайдир боши-кети йўқ чалкашликни туғдиради. Менинг жинсий зўравонлик қурбони бўлган яхши бир аёл танишим хушомадларни ёқтирмайди — у бундай хушомадлардан лаззатланмайди. Мен унга, сиз фалон-фалон топшириқни бажариш учун шараф билан меҳнат қилдингиз, деб айтсам, у қизаради, ўзининг муваффақиятларини пасайтиришга ҳаракат қилади, сўнгра бир неча соат бошқача бўлиб юради. У аёлнинг бир лаҳзалик реакцияси одатда мақтов учун эътирофидан гувоҳлик беради, аммо у ўша зоҳоти масофани сақлашни афзал кўради. Мақтов унинг қалбида ниманидир — у оиласида маҳрум бўлган олийжанобликка чанқоқлигини қўзғатади. Ҳар сафар унда умид туғилган пайтда — кимдир унинг янги кўйлагини сезганда ёки у қилган ишларга баҳо берганда, у шунчаки ўзини нолойиқ деб эмас, балки албатта ўзини мақтовга сазовор деб билади. Агар бу аёл ҳеч кимдан ҳеч нарса истамаса, менга унчалик уятли эмас, унчалик азобланмаяпман, деб ҳисоблайди. Тасаввур қилинг: ҳар сафар долларга нимадир сотиб олмоқчи бўлганингизда, сиз олдиндан хавфсизлик учун магазинда текшириш ўтказишингизга тўғри келади. Бирон нарса сотиб олиш учун магазинга бориш ҳеч қачон осон эмасми? Менинг танишим ўз интилишларини ачинарли тўсиқ, заифликнинг намоён бўлиши ёки ўз айби тўғрисида эслатиш деб қабул қилади. У учун ўз аёллигидан хурсанд бўлиши мумкин эмаслиги тушунарли. Бегона олийжаноблик хавфли, чунки бу нарса уни хурсандчилик ва илиқ ҳиссиётлар билан акс садо билдиришга даъват қилади ва бу даъват унга яхши сўзлар айтган одамнинг бардошидан кўра кўпроқ нарсани юзага чиқариши мумкин. Шундай қилиб, аёлликни ҳис қилишни қўзғатадиган ҳамма нарсадан хавфли юқумли вабо сингари қочиш керак.
Агар кимдир жинсий алоқани суистеъмол қилиш жабрдийдасида қандайдир интилишни қўзғатишга қодир бўлса, нима бўлишини тасаввур қиляпсизми? Манзара ҳар доим ҳам қувонтира олмаслигини гапиришга ҳожат йўқ. Чамаси, жинсий алоқани суистеъмол қилишга дучор бўлган аёллар ўзларида жинсий алоқага нисбатан айни шундай қийинчиликларни бошдан кечирадиган эркакларга ёки янги ғалабалар учун имкониятлар қидирадиган жинсий алоқа «чемпионлар»ига жуда ўхшаб кетадилар. Бундай жинсий алоқага муккасидан кетган «гиёҳванд» ўзида қизғин ғайратни эмас, балки кўнгилчан жабрдийдани топади, чунки уларнинг тушунчаси бўйича инсоний яқинлик ва севги тенг даражада жинсий алоқа билан боғланган. Жинсий алоқани суистеъмол қилиш жабрдийдаси ё бу сингари даҳшатли, аммо ҳашаматли схемада ўзини олдиндан таърифлашни давом эттиришга рози бўлиши керак ёки бўлмаса шерикни рад қилиб, ҳар қандай яқинликдан қочиши лозим. Яқинликка рози бўлишда ва уни рад қилишда аёл ички ҳардамхаёлликни ҳис қилиши юзага чиқмайди ва ўрганиб чиқилмайди. [55]
Чарли ва Джин — жамоатга доим қатнайдиган ашаддий масиҳий эр-хотинлардир. Улар Худони чинакам яхши кўрадилар, Уни қурол қилиб олиб, бошқа одамларнинг ҳаётида хизмат қиладилар. Уларнинг муаммоси оддий: уларнинг уй ишлари, худди Луизиан қуюнига ўхшаб, уларнинг ғазаби ва бир-бирига нафрати тезда ўтиб кетади. Ҳудудни навбатдаги тозалаш ишлари дўстона вазиятда ўтади, иккови ҳам ўзини айбдор ҳис қилади, бир неча ой уларнинг хонадонида тинчлик ўрнатилади — уларнинг қалбида навбатдаги бўрон кўтарилгунга қадар. Зиддиятларнинг сабаби ҳар доим битта — жинсий алоқа. Чарли жинсий алоқа ҳар кун бўлишини истайди, ҳатто кунига икки марта ҳам бўлса дейди. Джин камдан-кам ҳолатларда жинсий алоқанинг ташаббускори ўзи бўлиб, ён беради. Бу сийқаси чиққан зиддиятлар уларда асло кўп эмас.
Джин — жинсий зўравонлик жабрдийдаси, Чарли эса — жинсий алоқага суяги йўқ. Чарли шаҳватни ва жинсий алоқа ҳукмронлигини ҳис қилган мезонда уларнинг муносабатлари яхши бўлади. Джин жинсий алоқани бошидан кечирган жинсий зўравонликнинг оқибатларига дуч келганда, у ўз совуққонлигини ўзини ўзи ҳимоя қилишдан юзага чиққан гуноҳ сифатида, Чарлининг талабларини эса зўравонлик сифатида қабул қилади. Бошқа масиҳийларга намунали бўлиб туюладиган уларнинг муносабатлари - Джин ўзининг совуққонлигини, Чарли талабчанлигини бас қилганларидагина баравж бўлади.
Жинсий зўравонликка учраган аёл кўпинча ўзига шундай шерик танлайдики, бу шерикдан қалбан яқинлик талаб этилмайди. Бунинг устига, аёлнинг эри ёки жазмани кўпинча шундай одам бўладики, у ўзига ёки бошқа одамларга жабрдийданинг нафратли муносабатини кучайтиради, ички ҳардамхаёлликни ҳис қилиш оқибатида аёл ички зиддиятни англашини пасайтиради.
Ички ҳардамхаёлликни ҳис қилишнинг яна бир оқибати — у ёки бу тобеликка патологик мойилликдир. Жинсий зўравонликка учраган эркаклар ва аёллар кўпинча мияга ўрнашиб қолган машғулотлар билан ўз руҳий саросимасини ва дард-аламларини бартараф қиладилар.
Жинсий алоқа зўравонлиги жабрдийдаси кўпинча қандайдир ташқи ваҳимага солувчи талаблар — у одамни тобе қилган бирон иш бўлсин, овқат, мастурбация (қўл билан жинсий аъзони қўзғатиш
Менинг бир аёл мижозим мастурбацияга мубтало бўлган эди. Аёл мастурбацияга тамомила қул бўлган, бунинг учун ўзини кўргани кўзи йўқ, бу одатини тўхтатишга уринишлари керакли натижани бермади. Вақти- вақти билан у ўз руҳини қутқаришга шубҳа қилар, баъзи ҳолатларда эса ўз руҳий ҳолати муаммоси уни кўпам ташвишга солавермасди. Акаси унинг номусига теккан бўлиб, ана ўша жинсий зўравонликдан келган уят уни қаттиқ қийнар эди. Ўзининг аёллигига нафрати йигирма ёшгача ва ундан кейин ҳам тартибсиз жинсий алоқани кучайтираверди. Бу аёл масиҳийликни қабул қилгандан кейин, ҳамма жинсий алоқаларни бас қилди, аммо орадан кўп ўтмай, даҳшатли тушлар қийнай бошлади. Тушида у иккиюзламачилик ва муртадлик қилаётган эмиш, самолардан ўрин эгаллашга нолойиқ эмиш. Шундай тушлардан кейин у аёл уйғониб кетар ва мастурбацияга берилар экан. Тез орада мастурбация у учун кечаю кундуз доимий машғулотга айланибди. У ўзидан жирканадиган, аммо қандайдир енгиллашишни ҳис қиларди, бу қониқишни шунчаки тушунтириш мумкин эмас эди.
Ўзини ўзи хўрлаш муносабати орқали юзага келган образнинг қурилиши ўз-ўзидан жабрдийдада ўз ақлий қобилиятига ва умуман, тўла қимматга эгалигига (ожизликни ҳис қилиш) шубҳа билан бошланади, сўнгра ўзи истаган нарса (хиёнатни ҳис қилиш) тўғрисидаги масалага ўтади ва ниҳоят, ўзининг ярамаслиги ва иллати тўғрисидаги хулоса билан тугайди. Бундай ички тасвир жабрдийдага қуйидагиларни изоҳлаб беради: нима учун жинсий алоқани суистеъмол қилишда жинсий аъзоларнинг қўзғалишига имкон берилди? Нима учун хотиралар қайтарилмоқда? Нима учун ҳозирги пайтда ўтмиш такрорланмоқда?
Джоан — ёқимли, ихчамгина аёл ҳеч нарсадан шубҳаланмайдиган эркакнинг умидларини ҳалокатга йўлиқтиргандан кейин, ҳар доим ўзини тубан кетдим, деб ҳис қиларди. Унинг либослари ва ўзини тутиши уни айбсиз деб кўрсатишга қаратилган эди, аммо ичида эса жинсий алоқа тимсолларининг қийқириқлари юз берарди. Унинг қатъиятли қиёфасини бўйсунмас ҳаяжон ниқоблаб турарди. Унга нисбатан фоҳиша деб муносабатда бўлиш бир оз орқага чўзилган ўлим ҳукмига ўхшарди — у тирик, ўз ҳиссиётларини имкон қадар қаттиқ назорат остида ушлаб тургани учун ҳозирча садоқатли ва пок. Ажабланарли жойи йўқ — Джоннинг ўзи ҳақидаги нотўғри тасаввурлари туфайли унинг ички зиддиятлари ҳақида жуда озчилик одам у билан яқин муносабат қиларди.
Лиза — санамларнинг эркин ва беғам вакили, унинг кийимлари ахлоқ чегарасидан сал-пал ўтиб турибди. Унинг либосларини гарчи йўлдан оздиради ёки иғвога даъват қилади деб айтиб бўлмаса ҳам, ўзини тутиши бир оз илтифотсиз, ҳиссиётли ва эркин. У ҳар қандай эркак учун «кўп нарсаси бор» аёлман деб ҳисоблаши ўзига ёқади. У ишонч ва ҳукмронлик билан муносабат ўрнатади, аммо уларнинг муносабатларни янада кучайтириш ҳақидаги таҳдидлари пайтида кишанлангандай бўлиб қолади. Унда, дард-аламларим кўп, хароб бўляпман, деган тасаввурлари бор: у кўнгилхушлик ва эрмак учун ўйинчоқ. Унинг ҳаёт тарзидаги енгилтаклик ва ишонч — унинг ички образини қўғирчоқ қиёфасида жинсий ўзини ўзи қондириш учун ниқоблайди. Бу образ унинг дориломон ҳаёт тарзининг рамзи ҳисобланади, аммо шунингдек, унинг парча-парча бўлган қалбининг оғир ёлғизлигини ҳам кўрсатади.
Уят билан пинҳон тутилган ёки мағрур ҳолда намойиш қилинган фоҳиша тимсоли камдан-кам ҳолатларда атайлаб танланади ва умуман шундай англанади. У шунчалик чуқур илдиз отиб кетганки, унинг борлиги ва қудратидан ҳайратга тушасиз.
Китобнинг навбатдаги боблари жинсий алоқани суистеъмол қилишнинг ташқи оқибатларига баҳо беришга бағишланган. Биз муносабатлар қурилишининг кўп учрайдиган усулларига ва у билан боғлиқ иккиламчи аломатларга диққат қаратамиз. Ўша муносабатлар жинсий алоқани суистеъмол қилиш жабрдийдаси ўзини салбий идрок қилиши билан бир пайтда юз беради.
8-БОБ
ЖИНСИЙ АЛОҚАНИ СУИСТЕЪМОЛ ҚИЛИШНИНГ ИККИЛАМЧИ АЛОМАТЛАРИ
Жинсий алоқани суистеъмол қилиш нафақат жабрдийданинг ички оламини вайрон қилади — ҳар қандай зарба охир-оқибатда ташқи, бир четдан кузатиладиган инсон ҳаётига таъсир этади. Жинсий алоқани суистеъмол қилиш жабрдийдаларининг кўпчилиги, бошимиздан қачонлардир ўтган бахтсизлик бизнинг ҳаётимизни бузиб юбормади-ку, деб эътироз билдиришлари мумкин. Айрим ҳолатларда бундай гаплар қисман ишончли бўлади. Агар «қилинган зўравонлик таъсири йўқлиги» баҳолаш категориясининг мужмаллигини ҳисобга олсак, кўплаб жабрдийдаларда ҳақиқатан ҳам аниқ, сезиларли оқибатлар кўринмайди.
Масалан, мен бир аёлни яхши биламан. У бир неча одамлар томонидан жинсий зўравонликка учраган. У дадил туриб, менинг имонга келганим ва Масиҳда ўсиб борганим устимдан қилган жиноятларнинг ҳамма оқибатларини йўқ қилди, деб айтган эди. Унинг далиллари 2 Кор.5:17га асосланган: «Бинобарин, ким Масиҳга тегишли бўлса, у янги ижоддир. Эски ҳаёт ўтиб кетди, янгиси кириб келди». Унинг ҳаётида сергаклантирадиган аломатлар йўқ: у депрессиядан азоб чекмайди, унда жинсий алоқада сусайиш ёки амалга оширолмаслик йўқ, у «ўз устидан ҳукмронлик» қилади, ўзига паст баҳо бермайди. У ўзини оламининг бекаси деб ҳис қилади. Агар бу аёл жинсий зўравонликнинг ўзига таъсири тўғрисидаги саволномани тўлдиришига тўғри келганда эди, у, бу зарбани оғир оқибатларсиз ўтказган инсоннинг намунасиман, деб ўзини намоён қилган бўларди. Аммо агарда баҳолаш категорияларини аниқлашга йўл қўйилса ва уларнинг асосида ташқаридан кузатув йўлга қўйилса, бу аёлнинг хулосалари тамомила нотўғри бўлиб чиқади. Бу аёлнинг оилавий ҳаётини унинг ҳукмронлиги ва ҳомийлик оҳанглари бузади. Уни ўзига бино қўйиши ва қайсарлиги, вақти-вақти билан фаросатсизлиги фарқлаб туради. Ундаги илтифотлилик қиёфаси, гарчи маълум даражада хўжакўрсинга бўлса ҳам, ўзига жалб қилмайди. Бу аёл ўзини итоаткор тақводор аёл деб ҳисоблайди, унинг ҳукмлари — қатъий ва аниқ, аммо асло кескин ва танқидий эмас, бошқа одамларга ҳар доим ҳам шундай туюлавермайди. Менимча, аёл ҳаётида юз берган жинсий алоқа зўравонлигининг ҳалокатли оқибатидан қочиб қутулган эмас. Аниқлашимча, менда бўлиб ўтган шикастланишнинг оқибатлари йўқ, деб ишонтирмоқчи бўлганларнинг аксарияти кўпинча, барибир, итоатсиз, димоғдор ва шилқим одамлар билан бирга бўладилар. Аммо кузатувларга асосланган далиллар «жинсий зўравонлик оқибатлари йўқ»лиги тўғрисидаги тасдиқ муносабати билан келиб чиқадиган битта илоҳий муҳим масалага дахл қилмайди.
Бу илоҳиётга оид саволни қуйидагича айтиш мумкин: ҳозирги кунларда Муқаддас Руҳ фаолияти орқали жисмоний ва руҳий шифолаш табиати ва даражаси қандай аҳволда? Кичик бир бобда қараб чиқиш учун бу муаммо жуда чуқур. Лекин барибир бир қанча илоҳиётга оид кўрсатмалар менинг нуқтаи назаримни тавсифлаб бериши мумкин.
Биринчидан, Муқаддас Руҳ фаолияти ер юзидаги ҳаётимизда бизни бенуқсонликка ва комилликка олиб келмайди, чунки тана ва руҳнинг комиллиги ҳали шарафланишни талаб этилади. Юқорида эсланган 2 Кор. 5:17-оят гўё инсоннинг ўтмишида унинг ўз ва бегона гуноҳлари йўқолишига ва унинг ҳозирги ҳаётида бошқа аҳамиятга эга эмаслигига исбот бўлиб хизмат қила олмайди. У, шунингдек, янги шахсиятга ёки Масиҳдаги янги «ижод»га эга бўлиш ҳақидаги далил ҳам эмас — у фақат Шоҳлик «олами»дан фарқли равишда тантанали олиб кирилганимиз далилини таъкидлайди, холос, шунинг учун бизга ғолиб Шоҳнинг хабарчилари бўлиб хизмат қилиш имкониятини инъом қилади, ўша Шоҳ Хушхабар орқали бизга ярашувни инъом қилади. Муқаддас Битикнинг бу ояти янги Шоҳликда бизнинг ўрнимизни ва Худонинг элчилари бўлиш имтиёзимизни тасдиқлайди. Шундай қилиб, ёлғиз имонга юз буриш билангина ўзида туб ўзгаришларни фараз қилиш — оқланиш ва муқаддас бўлиш муносабатларининг моҳиятини унутиш демакдир.
Иккинчидан, Муқаддас Руҳ бизни ўзгартирар экан, бу жараён ўз ичига ҳам фожеавий, ҳам одатдаги лаҳзаларни қамраб олади. Руҳ Павлуснинг оёғидан чалди, кўзини кўр қилиб қўйди ва Павлус билан учрашишни асло истамаган қўрқувдаги масиҳийлар орасига хизмат қилишга юборди (қаранг: Ҳаворийлар. 9:1–19). Сўнгра Павлус ўқиш, фикрлаш ва Хушхабар тўғрисидаги тушунчасини шакллантириш учун (қаранг: Галат. 1:15–22) тахминан бир неча йилга «семинария»га юборилган. Биринчи учрашувда самарали таъсир янги ўзгаришлар учун тайёргарликни давом эттиришни ва янги ўзгаришларни амалга ошириш заруратини қадрсизлантирмаган эди. Чунки Худонинг муқаддас қилиш меҳнати аста-секинлик билан, изчил, якка тартибда бўлиб, заминий ҳаётимизнинг ҳар қандай лаҳзасида тугалланмасдан қолаверади. Бир томондаги самарали ўзгаришлар келгусидаги ўзгаришларнинг зарурлигини инкор қилмайди.
Учинчидан, Муқаддас Руҳнинг одатдаги фаолияти ишга хизмат қиладиган хромланган жангчиларни туғдиради, чунки улар руҳан синган, заиф ва кучсиз (қаранг: 1 Кор. 1:26–29), аммо уларнинг исён қилмасдан мавжудлиги бир талай оломонни жалб қилади ва уларда ҳаяжон пайдо қилади. «Шифоловчи» ёндашувнинг табиати ҳақидаги ақлли тахминлар шундан иборатки, эски яра шифо топиши мумкин ва керак, токи Худонинг марҳамати ва қудрати шарафлансин. Афсуски, бу йўл Муқаддас Китобнинг катта қисми билан «юзма-юз қилиш»га бардош беролмайди.
Худонинг йўллари ғайритабиий. Бизни Масиҳга қизиқтиради, чунки биз ҳаётга эга бўлишни, фаровон ҳаётни истаймиз <қаранг: Юҳ. 10:10>. Худо бизга ҳаёт беради, қайғу, қашшоқлик, таъқиб ва ўлим орқали ўша фаровон ҳаётга олиб боради. Худо бизни олиб боришга даъват қиладиган ҳаёт ўзимизни топишимиз учун, ҳаётимиздан маҳрум бўлишимиз ва унга эга бўлишимиз учун ўзимиздан воз кечишимизга мажбур қилади. Худо Ўз қуроли қилиб танлайдиган одамлар кўпинча ёмон тайёрланган ва қайсар бўлиб чиқадилар. Ўз қулларини У олиб чиқадиган йўл — кутилмаган, хавфли ва маъқул келмайдиган йўлдир. Муқаддас Битик ҳаётимизнинг охирида бизга соғлик ва бойлик беришга ваъда қилади, аммо бу шодликка йўл шундайки, кўпчилигимиз уни кўра олмаймиз ва табиий равишда танлай ҳам олмаймиз. Павлуснинг танасида «ниш» қолди <қаранг: 2 Кор. 12:7>, уни ер юзида қашшоқлик, туганмас азоб-уқубатлар ва синовлар кутарди, унинг заминий ҳаёти биз учун келтирилган қурбонлик сифатида қатл билан тугади. Павлуснинг ҳаётидаги алоҳида деталлар бизникидай бўлиши мумкин эмас, аммо заифлик ва ақлсизлик йўли <қаранг: 1 Кор. 1:20–25> бизга қолган, шундай экан, тез орада биз худди шу тарзда Масиҳнинг даъватига жавоб беришни истаймиз.
Баён этилган сабабларга асосланиб, шуни тасдиқламоқчиманки, бизда ўзгаришлар бўлиши мумкин ва бунинг аҳамияти катта, аммо осмонга боргунимизга қадар мукаммал эмас. Фрэнсис Шэфернинг таъбири билан айтганда, «аҳамиятли шифо топиш» чуқур, ҳатто тамомила ўзгариш имкониятини кўрсатади, бундай ҳолатда бу олам Масиҳнинг қайтиб келиши орқали барқарор, тугал ўзгаришларни кутаётганини бизнинг назаримиздан яширмайди. Тубан оламнинг тубан одамлари (биз ҳам шулар қаторига кирамиз) ҳаётидаги яралар ички ва ташқи ўзгаришларни муқаррар қилади.
Жинсий алоқани суистеъмол қилиш орқали келтирилган зарарнинг ташқи белгилари иккиламчи аломатларда (депрессия, жинсий алоқанинг бузилиши ва ҳ.) ва жабрдийдалар учун типик бўлган муносабатлар ўрнатиш усулида кузатилади. Бу муносабатлар асосий майдон бўлиб, унда аниқ фарқланиб турадиган шаклда жинсий алоқани суистеъмол қилишнинг зарари пайдо бўлади.
Айтилганлар, жинсий зўравонликка учраган ҳар қандай одам учун зарарнинг характери, қамрови ва чуқурлиги бир хилда бўлади, деган маънони англатмайди. Кўп ҳолатларда жабрдийдаларда йўлдан оздириш ва зўравонликнинг иккиламчи аломатлари узоқ вақт юзага чиқмайди, гарчи уларнинг пайдо бўлиш (ёки қайтиш) имкониятлари стресс, жумладан, жинсий алоқани суистеъмол қилиш психодинамикасининг такрор намоён бўлишида фаоллаштирилган бўлса ҳам. Айни пайтда иккиламчи аломатлари йўқ жиноят жабрдийдалари жинсий алоқа заминида улар ўрнатадиган муносабатлар усулига камдан-кам ҳолатларда уларнинг таъсиридан қочиб қутулади.
Ҳар иккала ҳолатда ҳам жинсий алоқани суистеъмол қилиш жабрдийдаси кўпинча зўравонликда ўрни бор иккиламчи аломатлар ва муносабатлар ўрнатиш усули қандайдир тарзда унинг ўтмиши билан боғланган. Менга психологик ёрдам сўраб ва жинсий алоқани суистеъмол қилиш жабрдийдалари қилган мурожаатлари сабаби ни аниқлаш учун бир йиллик ишчи карточкаларимни кўздан кечирдим. Аниқлаганларим мени ҳайратга солди. Бир йил давомида мен ўттизта аёл ва ўн бешта эркак билан иш олиб борибман. Ўттизта аёлдан йигирма олтитаси ва ўн бешта эркакдан саккизтаси айнан жинсий алоқани суистеъмол қилишдан жабр кўрган эканлар. Биронта эркак ва биронта аёл менинг ҳузуримга жинсий алоқани суистеъмол қилиш оқибатлари масаласида келмаган экан. Улардан ҳеч ким бошидан ўтган ҳодисалар ҳозиргидаги сингари муаммоларни келтириб чиқаришини англаб етмаган экан. Жинсий алоқани суистеъмол қилиш тўғрисидаги хотираларнинг деярли ярми уларнинг эсида қолган, аммо ўша хотира болаликнинг нохуш лавҳаларидан — суяк синиши ва гипсланиш кабилар сифатида баҳоланган ва ҳозирги ички зиддиятларга алоқаси йўқ деб қаралган.
Кўп ҳолларда бундай алоқани кўришга лаёқатсизлик яхши хабардор қилинмаганлиги туфайли эмас, балки хотираларнинг йўқолганлиги орқали юзага чиққан. Бу мижозлар билан иш бошлаганимда, йигирма олтида аёлдан ўн иккитаси ва саккизта эркакдан бештасининг жинсий алоқани суистеъмол қилиш ҳақидаги хотираларини кенг ва батафсил деб баҳолаш мумкин эди. Йигирма олтита аёлдан ўн биттасида ва эркакларнинг ҳаммасида зўравонлик ҳақидаги хотира қисман сақланиб қолган экан — улар зўравонлик фактларини эсладилар, аммо умумий вазиятга нисбатан батафсил тафсилотларни, жинсий алоқа учун хиралик билан боғлиқ бошқа ҳодисаларни, бу сингари ҳодисаларга ўзларининг таъсирини айта олмадилар. Қолган учта аёл психологик консультация пайтида жинсий алоқани суистеъмол қилиш тўғрисидаги хотираларни англадилар. [58] Эндиликда мен жинсий алоқани суистеъмол қилиш жабрдийдалари билан ишлайдиган машҳур психотерапевт бўлганимдан кейин, рақамлар менда бошқача. Аммо ҳар қандай психотерапевт, чўпон ёки яқин дўст уларга қалбини очган одамнинг ташқи ва ички муаммолари асосида ётган омил — жинсий алоқани суистеъмол қилишдир, деб шубҳаланишга ҳақлидир, гарчи у жинсий алоқани суистеъмол қилиш ҳақида дастлаб у ҳеч нарса айтмаса ва эсламаса ҳам.
Мавжуд аломатларда жинсий алоқани суистеъмол қилишнинг потенциал белгиларини кўриш учун нимага қарашни билиш керак. Хавотирга соладиган белгилар қуйидагилардир: депрессия, жинсий алоқанинг бузилиши ёки хаёлдан кетмайдиган ҳолатларнинг боғлиқлиги, аниқланмаган этиологиянинг жисмоний дармонсизлигидан шикоят, муносабатлар ўрнатилишининг ўзига хос усули ва паст баҳо бериш. [59]
Ҳар бир аломат жинсий алоқани суистеъмол қилиш билан боғлиқ деб қаралиши керак, холос, чунки жинсий зўравонликни бошдан кечирмасдан туриб, бир ёки бир неча иллатлардан азоб тортиш мумкин. Руҳий шикастланишнинг аломатларига мувозанатлашган ёндашув очиқчасига ҳар бир шахс ва шахслараро муаммонинг заминидаги жинсий алоқани суистеъмол қилишни кўриш учун, шу билан бирга, илгари бўлиб ўтган жинсий алоқани суистеъмол қилишнинг кенг қамровлилиги ва ҳалокатли оқибатларига нисбатан соддаликни сақлаш учун шундай позицияда туришга имкон беради.
Менинг ишчи кайфиятим — қўлимдаги маълумотлар имкон берадиганидан ортиғини тахмин қилмаслик, шу билан бирга, жинсий алоқани суистеъмол қилиш кўпинча жабрдийда томонидан рад қилиниши ёки унутилишини эслашимдир. Шундай қилиб, жинсий алоқани суистеъмол қилиш оқибатлари аломатлари доимий равишда мавжуд аломатлардаги ва муносабатлар қурилиши услубидаги алоҳида шикоятларда намоён бўлганда, мен бу ҳолатда жинсий алоқани суистеъмол қилишнинг ўрни бўлса керак, деган ички ҳиссий шубҳаларимдан келиб чиқаман. Кейин юқори даражада ўзимнинг иш суратимга ва мижозимнинг хоҳишига мувофиқ ҳолда бу шубҳаларни ишлаб чиқишда олға кетаман.
Жинсий алоқани суистеъмол қилишдан келган руҳий зарар тўғрисидаги муҳокамамиз депрессиянинг табиатини тушунишимиз учун шароит яратиб берди. Депрессияни кўпинча «ўзлаштирилган ожизлик» деб ҳам айтадилар. Унинг аломатлари мажмуига ўзига ва ўзининг келажагига ғамгин қараш киради. Депрессияга тушган одамда бирон нарсани тушунишга, ташқаридан бўладиган ёрдамга, яхши томонга ўзгаришга умид оз. Кўпинча у, оламнинг бутун оғирлиги менинг елкамда, ҳеч ким бу юкни кўтаришни истамайди ва менга ёрдам бера олмайди, деб ҳис қилади.
Депрессия билан унчалик яхши таниш бўлмаганлар депрессияга тушган одамнинг ўз ожизлигини, ёлғизлигини ва фойдасиз ҳис-туйғуларни ҳис қилишдан кўпинча ўтишидан ҳайрон қоладилар, у одам ўзини алданган ва тақдир ҳукмига ташланганидан ҳайратланадилар. Бундай ўтиш нафрат ўзига ёки бошқа одамларга йўналтирилганлиги ўртасидаги фарқларга мос келади. Аслида у ўзини жонланган деб ҳис қилгани, кейин қаттиқ умидсизликни бошидан кечиргани учун ўз руҳига ҳамма нарсани ютиб юборадиган, вайрон қиладиган нафрат сифатида талқин қилиш мумкин.
Юз бераётган умидсизликни доимий равишда ҳис қилиш билан азобланган одам ўз истаклари, умидсизлиги ва ҳаяжони намоён бўлишидан кўпинча ноқулай муҳитда яшайди. Умидларнинг («Балки, табелимни дадам кўрса хурсанд бўлар») умидсизликка («Беш баҳоларим нечталигига дадам ҳатто қараб ҳам қўймади-я») томон кескин сакраш — ўкинч, қаҳр-ғазаб ва жаҳлга йўл очади. Адолатсизлик ҳиссиётлари билан боғлиқ бундай туйғулар кўпинча хавфли бўлиб чиқади, чунки уларнинг юзага чиқиши янада кўпроқ депрессияга ёки зўравонликка олиб келиши мумкин. Депрессия жараёнида адолатсизлик, унинг адолатга ташналигининг ҳаққонийлиги юз беради, адолатни тиклаш мумкинлиги ҳақидаги тасаввур эса бирдай бўлади, деган интиутив ҳиссиётларнинг ишончлилиги рад қилинади. Ғазаб — ички томонга йўналтирилади, аммо жабрдийдага зарар келтирилганларга нисбатан агрессия қолмайди. Депрессия — бу «худбинликсиз худбинлик», аниқроғи, «қасоссиз қасос» бўлиши мумкин. Ўз «мен»и йўқ қилинган (юз берган («худбинликсиз худбинлик») адолатсизликни ҳис қилиш инкор қилинган), шунда атрофдагиларда бўлгани сингари, жабрдийдани умидсизликка ва чорасизликка («қасоссиз қасос») солишни тўхтатиш имконияти тортиб олинган.
Жинсий алоқани суистеъмол қилиш кўпинча уятнинг сабаби бўлади, бу — интилишларни сўкиш ва умидлар устидан кулишга алоқадор. [60] Депрессия пайтида ниҳоятда носоғлом бартараф қилиш қийин бўлган таъсир — уларнинг келгусида қайтиб келишини бостириш ва қайтиб келган хотираларни ниқоблаш одатдаги ҳолдир. Кўпинча депрессия учи йўқ калаванинг ўзи бўлади, яъни аввалги хотираларга қайтишдан олдин, жинсий алоқани суистеъмол қилиш жабрдийдаларининг кўпчилиги ўза хотиралар бўйлаб юрадилар. Бир аёл, депрессия — ўтмиш хотиралари учун тўловдир, деб айтган эди. Кўп ҳолларда депрессия реал зиддиятларни тўсиб турадиган ғов деган тасаввур қолдиради, шунинг учун психотерапевтнинг саъй-ҳаракатларини депрессияни бостиришга қаратиш — бу хасталик аломатининг пайдо бўлиш табиатини назардан қочириш демакдир.
Жинсий аъзолар асосига қурилган ички зиддиятлар жинсий алоқани суистеъмол қилишнинг кутилган аломатлари ҳисобланади. Ҳамма жабрдийда ҳам жиддий жинсий муаммоларга дуч келавермайди. Шубҳа йўқки, жабрдийдалардан биронтаси жинсий алоқадан лаззатланиш имтиёзини муваффақиятли равишда ўзига қайтаради ва руҳ ҳамда тананинг бирлигини тиклайди. Иккинчи томондан, кўпчилик жабрдийдалар жиддий ички зиддиятларни бошдан кечирмайдилар, чунки жинсий яқинлик лаҳзаларида уларнинг руҳи тамомила йўққа чиқади. Йўқолган руҳ унинг чўкиб бораётган ҳис-туйғуларини синамайди, бунда танага, ўзига хос сеҳр сифатида, баъзан кучли қўзғалиш ҳолатида, жинсий алоқа вазифасини ҳал қилиш ҳуқуқи берилган. Фақат жабрдийда аёлга ўз «мен»ини ҳис қилиш қайтганда, у жинсий алоқа муаммоларини англай бошлайди. Эр-хотин узоқ йиллик биргаликдаги ҳаётида жинсий алоқадан қониқиш олганларидан кейин, эр ёки хотин бирдан ўтмишда бошидан кечирган жинсий зўравонликни эслаб қолади ва муаммолар юзага келади. Бирдан пайдо бўлган бу ички зиддият лойқанинг чўкиндиси оқибатида туғилган, хотиржамлик ва хавф-хатарсиз шароитда юзага чиқмаган эди. Эски яраларнинг юзага чиқиши (кўпинча психотерапевтнинг кабинетида) баъзан яхши жинсий алоқа муносабатлари деб аталадиган вайрон қилувчи жараённи ҳисоблайдилар.
Кўплаб жинсий алоқа муаммолари билан боғлиқ асосий муаммолар — бу «(жинсий алоқага) иштиёқнинг йўқлиги» ва «(жинсий алоқадан) жирканиш»дир. Эркакларда ёки аёлларда жинсий лаззатланишга иштиёқ заиф ё бўлмаса умуман йўқ бўлиши мумкин, ҳатто агарда оргазмга олиб борадиган жинсий қўзғалишни бошдан кечириш лаёқати сақланган бўлса ҳам. Мен эркаклардан ҳам, аёллардан ҳам шундай гапни эшитган эдим: «Менинг хотиним (эрим) постелда яхши, аммо буларнинг ҳаммаси менинг жонимга тегди. Жинсий алоқа асло бундай эътиборга сазовор эмас». Жинсий алоқада манфаатнинг йўқлиги кўпинча руҳнинг сўзсиз қаршилиги ҳисобланади. Руҳ эса жинсий алоқа пайтида юзага қалқиб чиқадиган яширин хотиралар ва ғира-шира ҳиссиётлар дан қочишга интилади.
Бошқа томондан, жинсий алоқадан жирканиш — янада фаолроқ ифодаланган ўзини ўзи ҳимоя қилишдир. Одатда жирканиш кўпинча жинсий ҳаракатга, кўпинча жинсий алоқа шеригига қаратилган (шахсан ёки қарши жинснинг вакили сифатида унинг етарли даражада аёллиги ёки эркаклиги ёки етарли эмаслиги туфайли). Тана қўзғалгани учун, шунингдек, ҳамма эркаклар ёки аёллар ҳам қўзғалгани учун, уни ўзининг танаси даъват қилиши мумкин. Эркак ёки аёлларнинг қўзғалиши кўпинча гомосексуализмни кўрсатади. Гомосексуализм жинсий зўравонликка дучор бўлганлар учун одатдаги ҳол эмас. Қолаверса, гомосексуализмга ёки уни амалда қўллайдиганларга мойиллиги бор эркак ёки аёлларнинг ҳаммаси ҳам жинсий алоқани суистеъмол қилишни бошдан кечирмаганлар.
Жинсий ахлоқсизлик (эксгибиционизм, вуайеризм, педофилия, гомосексуализм, трансвестизм ва фетишизм) кўп ҳолларда жинсий алоқани суистеъмол қилиш билан юқори муносабатларга эга. [61] Бош тортишлар эркакларда учраганда, мен уларнинг ўтмишда жинсий зўравонликка учраганига шубҳа қиламан. Гарчи жинсий ахлоқсизлик, биринчи навбатда, эркаклардаги аломатлар орқали ҳисобланса (82% эркак 18% аёлга қарши) ҳам, гарчи бундай рад қиладиган аёллар илгари жинсий алоқа характерига ўхшаш бирон шикаст олган бўлса ҳам, бу ҳодиса аёлларга нисабатан тўғридир. [62]
Жинсий алоқа тобелиги бошдан ўтган жинсий зўравонликнинг эҳтимол тутилган аломатлларидан бири ҳисобланади. Улар миядан кетмайдиган одатдаги хулқ-атворнинг бошқа турлари билан айрим умумий қирраларга эга. Ҳамма бартараф қилиб бўлмайдиган боғлиқликлар — улар қанчалик антиқа ёки таркибида бузилиш рўй берган бўлмасин — енгил тортиш ёки қасос олиш учун хизмат қилади. Онанизмга ўрганиб қолган ёки ашаддий сексоголик жинсий алоқа фаолияти пайтида табиий равишда яхши қониқиш ҳосил қилади, аммо оргазм орқали лаззатланиш нима учун вуайеризм ёки трансвестизмдан азоб чекадиган одам оиласи, обрўйи ва карерасига қарамай таваккал қилишини изоҳламайди. У яна жинсий алоқага муккасидан кетган одамнинг шаҳватга берилиб, ҳаётга фақат жинсий алоқа нуқтаи назаридан қараб баҳолашини ҳам тушунтириб бермайди. Бу ўринда енгил ҳис қилишга интилиш билан бирга, яна нимадир бор: жинсий алоқага тобелик, жинсий муносабаатларнинг издан чиқиши ва жинсий ахлоқсизлик ўч олиш воситаси бўлиши мумкин.
Қасос — юрак тубидан чиқадиган ва бошқа одамларга қаратилган (уларга нафратли муносабат) ёки ўзига қаратилган (ўзидан нафратланиш) нафратни амалга оширишдир. Қасос — келтирилган зарар учун зўравон билан ҳам, унга ички ҳардамхаёлликни ҳис қилиш учун ва тахмин қилинган лаззатни олиш учун ҳам ҳисоб-китоб қилади. Баъзан жинсий алоқага тобелик аломатлари мажмуи табиий равишда ўзига нисбатан (мазохизм, анал жинсий алоқа), баъзан эса бошқа одамларга нисбатан (садизм, ваҳшийлик, васвасага солувчи дон жуанлик) нафрат билан боғланган. Аммо кўпинча қасоснинг иккала «томон»и (ўзига ва шунчаки нафрат) хулқ-атворнинг у ёки бу усулида амалга оширилади.
Доимий равишда ононзимга берилган одам кўпинча, қандайдир воқеа менинг фрустрациямни [63] кучайтирмасин, жинсий қўзғалишга даъват қилмасин, «поклигимча» қолайин, деб ўзи билан ўзи курашади. Масалан, мен бир аёл билан иш олиб борган эдим. У ўзи ёқтирган эркак билан қўшила олмагандан кейин, ононизмга муккасидан кетган эди. Шаҳват ва аламнинг қўшилуви ононизмга қайтариб бўлмас истакни туғдирди. Бу машғулот жараёнида у ўзаро келиша олмаган жазмани устидан ғалаба қилгандай ҳаёлга берилган. Аёл «бартараф қилиш» вазифасини амалга ошириб, ҳал қилувчи фантазияни ўйлаб чиқиб, эркак бу аёлнинг гўзаллиги, ақли ва жозибаси олдида бардош бера олмади, аёл эркакни бўйсундирди, бу эркакнинг ҳар бир истаги устидан ҳукмрон бўлди. Ононизмдан лаззатланиш сусайгандан кейин, аёл ўзининг болаларча ҳаракатидан ва ўзини назорат қила олмаганидан ўзига таъна қиладиган бўлди. Бошқаларга қаратилган ўч (ўз жинсий аъзоси устидан «ҳукмронлик») тезда ўзига қаратилган нафрат билан алмашди.
Одатда ўзига нисбатан нафрат ёки кимдир буни айбдорлик ҳисси деб айтиши мумкин — жабрдийдани гуноҳни оқлаш воситасида қилинганларни тўғрилашга даъват қилади, жабрдийда гуноҳлари ва тавбаси билан тўлов тўлайди. Кўпинча умидсизлик тўлқинлари ўз интилишлари билан руҳни чорасизлик қояларига улоқтириб ташламас ва «ўзини ўзи қондириш» жараёни ўрнидан қўзғалмас экан, айбдорлик ҳисси одамни ўзини ўзгартиришга, ахлоқий жиҳатдан мукаммаллашувга ундайди. Патологик тобелик туркуми шундай намоён бўлади: интилиш, умидсизлик, ҳукмронлик (бошқа одамлардан қасос олишга қаратилган), уят (ўзидан нафратланиш), ўзидан жирканиш, гуноҳни ювиш.
Жинсий бузилиш ва тобелик кўпинча «пайдо бўлмаган» ғазабнинг аломатлари бўлиб юзага чиқади. Ўзига ва бошқа одамларга нафратли муносабатлардан амалга ошадиган ғазаб юзага чиқиши ва қачонлардан бўлиб ўтган жинсий зўравонлик билан боғланган бўлиши керак. Акс ҳолда ғазаб миядан чиқмайдиган кучини йўқотади. Муаммо шундаки, уят фақат бу аломатни ниқоблаб қолмайди, балки қасос олишнинг синаб кўрилган ролини ҳам ниқоблайди. Мижозни ташвишга солаётган енгил тортиш ва қасоснинг ўзаро алоқаларини кўришига ёрдам бериш, Худони ҳақсиз равишда ҳақорат қиладиган, бузуқ нарсадан тўғри ва Уни шарафлайдиган нарсаларни ажратиб олиш учун кўп вақт талаб қилинади. Масалан, жинсий алоқага унчалик қизиқмайдиган аёл шуни тан олиши керакки, у эрини ҳаққоний яқинликдан ва лаззатдан маҳрум қиляпти. Аммо бу тушунча унинг истакларини кучайтирмайди ва эр-хотинларнинг жинсий алоқа муносабатларини яхшиламайди, ҳатто аёл жинсий алоқага ўзини мажбур қилса ҳам. Аёл шуни тушуниши керакки, унда жинсий алоқага хоҳишнинг йўқлиги — бир пайтнинг ўзида ҳам енгиллашиш (ёқимсиз ички реалликдан бош тортиб) ва ҳам қасос олиш (яқинлашувга ва қасос олишга таъқиқ қўйиб) усулларидан биридир. Буни англаш — «Нима учун мен бош тортиш орқали енгиллашишга, таъқиқ орқали — қасос олишга интиляпман?»деган савол учун эшикларни очса бўларди. Энди бу аёл ўз муаммоларини ўзгармас маълумотларга нисбатан топишмоқ сифатида эмас, балки интраруҳий (шахсий) ва ахлоқий (шахслараро) муаммо сифатида қарашга лойиқ.
Қарши томон жинсга майл ҳеч қачон буйруқлар билан бўйсундирилмайди, аммо майл қўзғатишнинг ҳар доим имкони бор. Худди бачабозларда бўлганидай бу типдаги аёлларда ҳам жинсий алоқа истаги йўқ деган гап нотўғри. Ҳақиқат шундаки, Худо инсонга берган шаҳват йўқолмайди — у тўсиб қўйилган. Вазифа шундан иборатки, унга бу истакни уқтириш ёки ўргатиш керак эмас, балки истакнинг юзага чиқиши учун қаршиликларни олиб ташлаш керак. Шундай қилиб, енгиллашиш ва қасос олиш тез орада ахлоқий категориялар сифатида англанган ва уларнинг роли тушуниб олинган экан, ғовларни олиб ташлаш ҳам мумкин.
Ўша енгиллашиш ва қасос олиш психодинамикаси ҳаммамизга маълум бошқа тобеликлар — ичкиликбозлик, гиёҳвандлик, овқатланиш хулқ-атвори (булимия, анорексия, булимарексия), перфекционизм ва трудоголизм каби ҳодисалар билан бирга юзага чиқади. Камтарлик учун мен битта мисол келтириш билан чекланаман. Менинг кузатишларимга қараганда, булимия — жинсий зўравонликка учраган кўпчилик аёлларнинг «жондан ортиқ» хасталиги аломати. Аммо барибир, жинсий зўравонликка учраган аёлларнинг ҳаммаси ҳам булимия хасталиги билан азоб чекмайди, аммо менинг тахминимча, кўп ҳолларда булимия бошдан ўтган жинсий зўравонлик билан изоҳланади. [64]
Булимия «енгиллашиш — қасос олиш» хаёлдан кетмайдиган ва одат бўлиб қолган хулқ-атворнинг моделига ҳамоҳангдир. Енгиллашиш аёлларнинг гўзаллик ҳақидаги тасаввурларига мос тананинг маълум оғирлигини сақлаш ва очкўзлик билан овқат ейиш жараёнида бир лаҳзалик қониқиш олиш билан амалга оширилади. Очкўзлик билан овқат ейиш жараёнида жисмонан тўйишни ҳис қилиш — руҳий яқинлик сабабли руҳ қониқишини ҳис қилишнинг жисмоний ўхшашидир. Руҳ парвоз қилгандан кейин умидсизлик бошдан ўтганда, йўқотилганларнинг ўрнини тўлдириш учун ошқозонни тўлдириш мумкин. Менга бир аёл шундай деб айтган эди: «Бир дақиқа ўзимни бахтиёр ҳис қилишим учун, бор-йўғи бир челак музқаймоқ ейишим керак бўлгандай, ишқий алоқа ёки ононизмга маълум вақтимни сарф қиламан ва кейин айбдорлик ҳиссини туяман».
Енгил тортиш ва қасос олишнинг ғалати тарзда бирикувини ошқозонни поклаш жараёни деб ҳам тушуниш мумкин. «Енгил тортиш» сўзининг ўзи ҳам ёмон ва нохуш ниманидир чиқариб ташлашни билдиради. Булимиядан азоб чеккан кўп аёл мижозларимнинг айтишича, уларнинг фантазиясида умид қиладиган нимадир яширинганки, кўнгиллари айниб қусганларида, қандайдир жирканч ва уятли нимадир (овқат билан бирга) чиқиб кетади. Кўпинча ўша «нимадир»ни улар била олмаганлар. Уларга шундай туюладики, ўша «нимадир» организмдан чиқиб кетганда, шу зоҳоти енгиллашиш пайдо бўлади.
Енгиллашиш ва қасос олишни булимиядан азоб чекаётганлар бор кучларини бир нуқтага тўплаганларида кўриш мумкин: уларнинг бутун ҳаёти, жумладан, муносабатлар, озиқ-овқат билан алмаштирилади. Фақат овқат ҳақида ўйлайдиган аёлга уйланишни ўзингиз тасаввур қилиб кўринг. Гарчи анорексия ва булимиядан азоб чекадиган кўпчилик ажойиб ошпазлар бўлиши мумкин, инсон фақат нон билан тирик эмас. Булимиядан азоб чекадиган аёллар одамларни қозондаги макарон билан қиёслаб, уларни иккинчи даражали қилишга мойил бўлганларида, бу бошқаларни қасос олишга йўналтиришнинг бир туридир.
Енгил тортиш ва қасос олишни сезиш қийин эмас. Ўзини қусишга мажбурлаш — бу ўзини ўзи бузиш актидир, бунда руҳ қандайдир тушуниб бўлмайдиган дил сиёҳликдир. Булимиядан азоб чекадиганларнинг кўпчилиги мияда ўрнашиб қолган ҳолатлардан қутула олмаганлари учун ўзларини ўзлари кўришга кўзлари йўқ. Нафрат енгил тортиш билан мураккаб тарзда боғланган, енгил тортиш эса, ўз навбатида, уятнинг конвульсиясига олиб боради («Қандай қилиб битта нарсани бир пайтнинг ўзида ҳам ёмон кўриб, ҳам яхши кўра оламан?!») Булимия пайтида ички ҳардамхаёлликни ҳис қилишни кўпинча акс эттиради, аммо айни пайтда жинсий зўравонликда юз берган ўзининг ҳиссий қўзғалиши туфайли саросималикни мужмал қилиб қўяди. Яна булимия ёрдамида бу ҳиссиёт бошдан кечирилишига умид қилишга тўғри келмайди. Бу касаллик аломати, яъни булимия илгариги ёки яқиндаги жинсий алоқани суистеъмол қилиш доирасида тушунилмас экан, ҳиссиёт йўқолиб кетмайди.
Илгаридан маълумки, руҳ ва тананинг бўлиниши тамомила сунъийдир. Гарчи бизнинг жисмоний соғлиғимиз ва руҳий муваффақиятларимиз ўртасида сезилмас алоқалар бор бўлса ҳам, аммо уларнинг ўртасида шубҳага ўрин қолдирмайдиган фарқлар ҳам бор, Бу ўринда батафсил қараб чиқиш учун руҳ ва тана алоқаси ниҳоятда мураккаб, аммо далиллар қуйидагича: жисмоний хасталик аломатлари кўпинча чуқур ички зиддиятлар белгилари орқали юзага чиқади, гўё тана руҳга қарши жанг олиб бораётганга ўхшайди. Бунда шикаст етказадиган хотиралар ва азобли тушларнинг қулаб тушишга тайёр оғриқлари оқимини тўсади. [65] Руҳни хотиралар оғриқларидан ҳимоя қиладиган жисмоний қалқон — қаттиқ, кучни сўриб ташлайдиган тизимдир. Тана ҳеч қачон руҳ билан жанг учун мўлжалланмаган. Агар шундай юз берадиган бўлса, жисмоний иллатларнинг аломатлари пайдо бўлади. «Стресс хасталиклари» деб аталадиган касалликка тери тошмалари, овқат ҳазм қилиш билан боғлиқ муаммолар, бел оғриғи, бўйиндаги санчиқлар, чайнов мушакларининг тиришиши ва доимий бош оғриғи киради. Шунингдек, соматик хасталиклар аломатлари ҳар доим ҳам ўтмишдаги жинсий алоқа зўравонлиги билан юзага чиқавермайди. Мен йиллар давомида бел оғриғидан азоб чеккан эдим, охири шу нарса маълум бўлдики, бу оғриқлар қандайдир туғма иллат деб изоҳланади. Биронтаси менга, муаммоларингиз бошингизда, ҳамма гап психологик қийинчиликларда, деб айтганда ҳайрон қолган бўлардим. Соматик шикоятлар, уларнинг сабабига боғлиқ бўлмаган ҳолда, камида ички, ахлоқий муаммолар борлиги учун чуқурлашади. Вақт-вақти билан қўзғалиб турадиган хасталиклар — турли мутахассисликларнинг лаёқатли врачлари касал одамга ёрдам бера олмасалар — жинсий алоқани суистеъмол қилиш оқибатида етказилган руҳий зарбани ҳисобга олган ҳолда қараш ва шифолаш керак.
Ўзини ўзи ерга уриш ёки аксинча ҳолат оқибатида келиб чиққан ички зиддият — наргис гул каби ўзига бино қўйиш — кўп учрайдиган шикастланган ўтмишнинг оқибатларидан бири ҳисобланади (ўз характерига кўра, бу шикастланиш жинсий алоқа оқибати бўлиши мумкин эмас). Ўзини заиф, аҳмоқ, гўл, кераксиз, ифлос, ярамас одам деб билиш ўзига нисбатан тўғри, художўй муносабатларни туғдирмайди (қаранг: Рим. 12:3). Ўзига салбий баҳо беришнинг хасталик аломатлари кўпинча кўринмайди ва мижоз одамлар билан ўз муносабатларини қандай ўрнатиши кераклигини кузатгандагина назар ташлаши мумкин. Аммо умумий хусусият ўзидан кучли нафратланиш эканлиги кўринади. Ўзининг барча ютуқларини пучга чиқарадиган, қадрсизлантирадиган, ўз ҳаётига зарба берадиган одам кўпинча шундай бўлиб чиқадики, у ўзини ўтмишга тортди, ўзи лаззатланадиган ҳар қандай нарса устидан қора чизиқ тортди, ўзига берилган ҳар қандай инъомдан маҳрум бўлди. Ўзини ҳар доим мағлуб деб ҳис қиладиган, ўзига нисбатан олийжанобликнинг намоён бўлишига нолойиқ ва ҳатто айбдор деб ҳис қиладиган одам жинсий зўравонлик оқибатида юзага чиқадиган ички зиддиятни шубҳасиз бошдан кечиради.
Юқорида тасвирланган ҳамма аломатлар айрим умумий психодинамикага эга ва хулқ-атворнинг умумий кўринишларига ҳамоҳангдир. Қолаверса, бир хил касаллик аломатлари бор одамлар ўртасидаги фарқлар шунчалик чуқур бўладики, бу аломатларга асосланган таҳлиллар бўйича хулоса чиқариш мазкур аломатларнинг намоён бўлиш ноёблигини бузади, холос. Агар биз ҳар бир касаллик аломатини умумий нуқтаи назардан — муносабатлар ўрнатиш усули нуқтаи назаридан қарайдиган бўлсак, барибир, айрим фойдали хулосалар қилишимиз мумкин.
Маълум одам орқали муносабатларни ўрнатиш усули унинг «шахси» билан ниҳоятда ўхшаш, агар буни хулқ- атворнинг ташқи вазият билан ҳам, ички дард-алам билан ҳам юзага чиқадиган ва фаолиятда одатдаги образлар орқали амалга ошадиган ихчам йиғиндиси термини билан атайдиган бўлсак. Шахсни бундай аниқлаш унинг аалоҳида типлари таснифига зиддир, бунга мувофиқ, гўё муносабатларни ўрнатиш усули ҳамма хулқ-атвор сингари, барқарор ва генетик жиҳатдан олдиндан белгилаб қўйилгандай тасаввур қолдиради. Албатта, ўзимизнинг муносабатлар ўрнатиш усулимиз тўғрисида, худди ўзимизнинг шахсиятимиз сингари, ниманидир билганимизда, одамлар билан ўзаро алоқаларнинг типик образини ўзимиз тушунадиган даражада имконини яратамиз. Бу жараён самарали бўлиши учун, биз ўзимизнинг ҳозирги ҳолатимиз тўғрисидаги содда тасаввурлардан чиқишимиз керак. Чунки бизнинг боримиз шу. Биологик омиллар ва муҳитнинг омиллари шахснинг шаклланишида муҳим рол ўйнашини мен жуда яхши тушунаман. Аммо мен бир ибтидоий ва тақдирга тан бериш тасаввурларидан — гўё одамларнинг бўлиши шу деган тасаввурлардан ташвишдаман. Агар биз хулқ-атворни изоҳлаш учун мижозларни тасниф қилишни татбиқ қилишга мойил бўлсак, масалан, холерикларни ўзгартириб бўлмаслигини биз тушунишимиз ва қабул қилишимиз лозим. Менинг шахслар ҳақидаги тасаввурларим шуни талаб қиладики, муносабатларни ўрнатиш усуллари тавба туфайли тубдан ўзгарган бўлиши мумкин (
Нима учун муносабатларни ўрнатишнинг турли усулларини бу қадар тушуниш муҳим? Содда қилиб айтганда, бу — юрагимизнинг ҳолатини юзага чиқарадиган муҳим рентгеноскопдир. Биз ишонган нарса яшаш тарзимизда янада аниқроқ намоён бўлади. Худога яқинлигимиз даражасини билишнинг энг яхши усули — Унга ва яқинларимизга нисабатан ўзимизни қандай тутишимизга қарашимиздир (қаранг: Марк 12:28–34). Биз мардона, завқ-шавқ ва қўрқмас севги билан яшаяпмизми ёки ўзимизга ўзимиз, энди бизга ҳеч ким ҳеч қачон зарар бермайди, деб берган киборларча ваъдамизга содиқмизми? Кейинги бобда муносабатлар ўрнатишнинг ҳимоя усуллари кўриб чиқилади, бу муносабатлар жинсий зўравонликни бошларидан кечирган эркакларда ва аёлларда пайдо бўлади.
9-БОБ
ОДАМЛАР БИЛАН МУНОСАБАТЛАР ЎРНАТИШ УСУЛЛАРИ
Гарчи жинсий алоқани суистеъмол қилишнинг иккиламчи аломатлари жабрдийдаларда ҳар доим кўзга ташланавермаса ҳам, уларга келтирилган зарар уларнинг одамлар билан муносабатлар ўрнатиш усулида муқаррар равишда намоён бўлади. Бу муаммонинг аниқ жиҳатлари билан машғул бўлишдан олдин, янада аниқроқ бўлиши учун мен бир неча асосий ғояларни кўриб чиқишим зарур: 1) Муносабатлар ўрнатиш усули нима? 2) Нима учун бу шунчалик муҳим? 3) Бу усуллар қандай шаклланади?
Муносабатлар ўрнатиш усули — одамлар билан алоқа қилишда ўзини ўзи ҳимоя қилишнинг кенг тарқалган усулидир. Моҳиятан, ўзини ўзи ҳимоя қилиш ўзига ҳеч қачон зарар етказишга йўл қўймасликка, ўтмишда юз берган ожизликни, хиёнатни ёки ички ҳардамхаёлликни ҳис қилишни яна бошдан кечирмасликка қарор қилишга олиб боради. Ишаё 50:10–11да ўзини ҳимоя қилиш ғоясининг ажойиб манзараси берилган:
Орангиздан ким Эгамиздан қўрқади?
Эгамизнинг қули овозига қулоқ солади?
Зулматда юрганлар, нурдан маҳрум бўлганлар
Эгамизнинг номига умид боғласин,
Ҳа, ўзининг Худосига таянсин!
Ахир, ҳаммангиз аланга ёқяпсиз,
Машъалалар ёқяпсиз.
Алангангиз ёруғида юраверинг,
Ўзингиз ёққан машъала ёруғида юраверинг.
Қаранг, унинг қўллари сизни нима қилади:
Азоб-уқубат ичида ётасиз.
Бу оятларнинг контексти шуни кўрсатадики, ихтиёрий равишда азоб чекадиган Қул <қаранг:Ишаё 53:7> жисмоний қийноқларга, хўрланишларга ва нафратга дучор бўлади. Гарчи ўша Қулнинг аҳволини зулмат қаърига, умидсизликка ва азоб-уқубатларга ботиши деб айтиш мумкин бўлса ҳам, Унинг қалби Худонинг ҳузур-ҳаловатига таянади. Худога ишончни зулмат қаърига зид қўйиш - ўзининг оловини ёқиш метафорасини намойиш қилади. Нотаниш меҳмонхона номерида тунда чироқни ёқиш истаги қанчалик тўғри эканини эслайлик. Ахир, меҳмонхонадаги мебеллар уйимиздагидай тартибда қўйилмаган, шунинг учун номерда тунда чироқ ёқмасдан юрганимизда, бирон жойимизни уриб олишимиз табиий.
Оғриқлардан, кўнгилсизликлардан ёки шармандаликдан онгли равишда қочишга интилиш бизни ўзимизнинг оловимизни ёқишга ундайди. Зулмат қаърини (жумладан, «мураккаб муносабатлар»дан умидсизлик ва азоб-уқубат) ўз назорати остига олишни мақсади қилиб қўйган ва бунга ўз кучи билан интиладиганлар оловни ёқадилар. Вақти-вақти билан шундай туюладики, дард-аламлардан қочишга табиий равишда интилиш бизни мустақил йўлимизга йўналтиради, шунда дард-аламдан қочишга интилиш ва қониқиш ҳисларини бошдан кечириш — агар ташналигимиз ниҳоятда оғир бўлса — биздан юқорида турган Ўшанга бизни онгли равишда итоат этиш йўлига солади.
Ўтмишдаги ишончимиз жинсий алоқани суистеъмол қилишга олиб келган бўлса, бу қандай юз бериши мумкин? Бизнинг тубан оламдаги ўзимизни ўзимиз сақлаш учун кучимизга ишониб, ўзимизни ҳимоя қилишимиз — ягона онгли ҳаётимиз тарзи бўлиб кўринади. Жинсий алоқани суистеъмол қилишга дучор бўлган одамнинг қалбида такрорий виктимизацияга хавфни туғдирадиган ҳар қандай ўзгаришга қарши шафқатсиз уруш боради. Унда нимага муносабатларни ўрнатиш усулини англаш унга мўлжалланган ҳаётни яшашни бошлашга ёрдам беради?
Муқаддас Битикда ёзилгандай, ўз оловини ёқиш (ўзини ўзи ҳимоя қилиш стратегияси) сўзсиз, азоб-уқубатларга олиб боради. Ҳалол одам охир-оқибатда ўзини ўзи сақлаш стратегияси унга ёрдам бермаётганини тан олиши керак, агар ёрдам бераётган бўлса, бунда руҳ ҳаётини бузади. Руҳини сақлаш учун ўз кучига ишониб киришган одам бажариб бўлмайдиган бу вазифа билан машғул бўлиб, руҳнинг мавжуд табиати билан курашувчига айланиб қолади. Руҳни сақлашга сарф қилинган ҳамма ҳаракатлар барбод бўлади, чунки ҳаётга эга бўлишга уриниш — ҳаётни
Онгли, аммо ўйланмаган ҳаёт албатта ниқобланган мустақилликка ёки очиқчасига итоатсизликка олиб келади. Бизнинг гуноҳли мустақиллигимизнинг ва итоатсизлигимизнинг намоён бўлиши ўша сукутдаги, чуқур, фаолият тарзида ўз оловини ёқишида аниқроқ кўринади, фаолият тарзи эса бизнинг одамлар билан муносабатларимизда кўринади.
Агар сиз масиҳийлардан, сизларнинг гуноҳ билан курашингиз қандай кечади, деб сўрасангиз, кўп ҳолларда уларнинг жавоби характернинг маълум қирраларини, масалан, интизомсизлик билан курашни («Мен Худонинг Каломини ўрганишга жуда оз вақт ажратаман», «Мен тезликни чегаралаш қоидасини бузаман») ёки натижага эришиш лаёқатсизлигини ўз ичига олади («Мен лозим даражада ҳушёр эмасман» ёки «Мен Масиҳ ҳақида кам гувоҳлик бераман»). Воқеликни қабул қилишнинг бу тури маълум даражада — Худони ва яқинларини севиш амрини бажармасликдир, чунки агарда гуноҳ характеримизнинг фақат салбий қирралари билан аниқланадиган бўлса, қабиҳ ва оғир гуноҳларимиз ўша қирралар билан рад қилинади. Худони шарафлашнинг олий мазмуни — Уни ва яқинларимизни жасорат билан ва қаҳрамонларча севиш демакдир.
Барибир, биз айнан муносабатларда кўпроқ дард-аламлардан қочишга ҳаракат қиламиз. Севгига даъват ва ҳар қандай ҳолатда ҳам дард-аламдан бўйин товлашга қарор қилиш руҳ учун ҳал қилиб бўлмайдиган зиддиятни пайдо қилади. Одамлар билан муносабатлар ўрнатишнинг ҳимоя усулини инкор қилсак ёки бемаънилик деб ҳисоблайдиган бўлсак, биз уятни ва дард-аламни бошқа ҳеч қачон ҳис қилмаслик учун муқаррар равишда қалбимизнинг энг оғир гуноҳини — ҳаётимизнинг хўжайини бўлишга нуқсонли интилишни назардан қочирган бўламиз. Агар биз қалбимизнинг гуноҳини англаб етмасак ва тавба қилмасак, биз чинакамига ўзгара олмаймиз ва ҳаётимизда чинакам севги бўлмайди.
Шафқатсиз жисмоний ёки эмоционал муомала ё бўлмаса шафқатсиз муомала нормал гуноҳ деб аталадиган оқибатлардан бири сифатида одамлар билан муносабатлар ўрнатишимиз жараёнидаги ўзимизни ҳимоя қилишни шакллантиришимиз учун вазият пайдо қилади ва асослайди. Ҳатто жинсий зўравонликка бирон марта ҳам учрамаганларга қарши одамлар бошқача тарзда гуноҳ қилганлар, шу сабабли ҳар биримизда атрофдагилар билан муносабатлар ўрнатишнинг усули ишлаб чиқилади.
Мулоқот усулини шакллантириш учун асосий материални Худо бизга берган сифатларда ва истеъдодда топишимиз мумкин. Қандайдир одам ўз ақлининг совуқ ялтираши ёрдамида масофани сақлашни афзал кўрганидан, бу фаолият тарзи камтар одамларга мумкин, деган маъно келиб чиқмайди. Маданий муҳит ҳам муносабатларни ўрнатиш усулига таъсир қилади. Аристократнинг нафратли такаббурлиги биринчи қарашда шаҳар камбағаллар табақасидан чиққан ўсмир «олифталар»дан тубдан фарқ қилади, аммо буларнинг пайдо бўлиш сабаблари бир хил. Булар ёлғиз, ҳеч ким яхши кўрмайдиган, ташландиқ, фойдаланиб бўлинган ва бирон нарса устидан ҳукмронлик қила олмайдиган, ҳеч нарсага дош беролмайдиган юракдадир. Худонинг тимсолида яратилган инсон ёлғиз бўлиши, биров яхши кўрмаслиги мумкин эмаслигини ҳам, аммо бу умидсиз оламни ўз назорати остида ушлаб туришга қатъий қарор қилганини ҳам инсонга олиб келди.
Мен бир эркак билан гаплашган эдим, унинг хотини масиҳийлик шарафидан нафратланар экан. Бу аёл жинсий алоқани суистеъмол қилиш жабрдийдалари учун ташкил қилинган психологик гуруҳга қатнар экан, аёл ана шу гуруҳда яқин ва мазмунли муносабатларни билибди. Эри эса хотини бу мулоқотларни бас қилиб, «Худога қайтиш»ини истар экан. Хотин гарчи масиҳий бўлса ҳам, эрининг ҳаяжонсиз, зерикарли, удумларга олиб борадиган имони билан ҳеч қандай иши йўқ экан. Эр хотинини гуноҳкор, тавба қилиши керак деб ҳисоблар эди. Аммо эрнинг хотини учун ташвишланиб, унга қабул қилдирмоқчи бўлган ҳамма эътирозлари бегоналарча, яширин нафрат билан хунук жарангларди. Эр ўзининг муносабатлар ўрнатиш усули — совуқ, формал ва ҳиссиз эканини англаб етгандан кейин, муносабатлар ўзгариши имконияти пайдо бўлди. Ўша пайтгача эрнинг хулқ-атворида хотинини яхши кўриш эмас, балки уни (ўз ҳаётини ҳам) ўз назорати остида қаттиқ ушлаб туриш нияти бор эди, холос.
Одамлар қанча бўлса, муносабатлар ўрнатиш усули ҳам шунчадир. Қолаверса, жинсий зўравонликка учраган одамларда ўзаро фаолиятнинг умумий усуллари бор бўлиб, булар усулларнинг оммалашиши —
МЎМИН-ҚОБИЛ
Мўмин-қобил — бу ажойиб ёрдамчи, олийжаноб қалб эгаси ва мулойим аёл. У ҳамма нарса яхши бўлиши учун, унинг ёнидагилар, нима бўлганда ҳам, ундан мадад олиш учун яшайди.
Мўмин-қобил жуда яхши, аммо ҳаётни тўлиқ яшай олмайди. Ўзини «уйда чироқ ёниб турибди, аммо унинг ўзи ҳеч қачон уйда бўлмайди» қабилидаги одам билан қиёслайдиган аёл мўмин-қобил эди. Мўмин-қобил ўзини дўстпарвар, ғамхўр, ижтимоий томондан эркин, аммо ички томондан ўзини камдан-кам ҳолатларда жонли ҳис қилади. Биз — Масиҳнинг масканимиз, деган фикр ҳар доим бу аёлни ғалатилиги билан ҳайратга солади, ахир, унинг ўзи ҳам ўз ичида истиқомат қилмайди.
Мўмин-қобилнинг ички олами ўзига нисбатан одатда, сирли, ҳатто махфий нафрат билан тўла. Масалан, мўмин-қобил жинсий алоқа фантазияси ва яқин муносабатлардан келиб чиқадиган жинсий алоқа туфайли ички зиддиятни бошдан кечиради, чунки ўзининг бу гуноҳи учун ақл бовар қилмайдиган баҳони тўлайди. Шафқатсиз нафрат ва ўзидан жирканиш жазо бўлади, кўпинча буларни узоқ вақт тавба ва гуноҳни ювиш ўта талабчанликни оширади. Вақти келиб, ҳали жонсизланмаган жинсий алоқани ҳис қилиш билан ўзининг бошига тушадиган оғирлик катта тўловни талаб қилади, чунки жинсий алоқани амалга ошириш ё таъқиқланган бўлади, ёки руҳнинг тамомила паришонлиги пайтида имкон берилади.
Эмоцияни бундай чеклаш тенденцияси ва унинг устидан назорат мўмин-қобилнинг бошқа қатламларига ҳам ёйилади, аммо аёл ўзига лаззатланишнинг ёки оғриқнинг кичик дозасига имкон беради. Унинг руҳи кўп ҳиссиётлардан тўсиб қўйилган, аммо айбдорлик ҳисси бундан мустасно. Агар мўмин-қобилни кимдир хафа қилса, у ниҳоятда қаттиқ жаҳли чиққан ёки ҳаяжонлангунга қадар албатта, дард-аламни ҳис қилади, шундан кейин хафагарчилик айбдорлик ҳиссига сингиб кетади («Бунчалик хафа бўлиш керак эмаслигини биламан» ёки «Уни кечира олмаслигим ниҳоятда даҳшатли, аммо мен ўзимни жуда ожиз ҳис қиляпман»). Айбдорлик ҳисси кўпинча ётсирашни ва одамлар билан муносабатларда келишмовчиликни кучайтиради.
Айрим мўмин-қобиллар, ўзимни «овоз бериш ҳуқуқига эга бўлмагандай» ҳис қиляпман, деб айтадилар. Бир аёл анча илгари юз берган воқеани эслади: унинг ўғли каттароқ бола билан ўйнаётган экан, катта бола унинг ўғли бошига ўйинчоқ билан урибди. Дилозор боланинг онаси ҳам ўша ерда экан, шунинг учун менинг мижозим бу воқеадан кўзини юмибди ва маълум вақт ўғлининг кўз ёшларига эътибор бермабди. Сал кейинроқ аёл фаолиятсизлиги учун ўзидан ўзи нафратланиб кетибди, аммо воқеа юз берганда, бу аёл нимадир қилишга, ўғлини ҳимоя қилишга ўзида ожизликни ҳис қилибди. Мўмин-қобилнинг ички дунёси — назорат остида, унинг қалбини ёлғизлик, фаолиятсизлик, ўзидан нафратланиш эгаллайди.
Мўмин-қобилнинг ташқи олами одатда ташкил қилинган бўлади (аммо ҳеч қачон етарли даражада унинг назорати остида бўлмайди), унда кўп ёқимли томонлар (аммо ҳақиқий ҳаёт кам учрайди), фидокорлик (лекин ўзига жуда ҳам мойил қилмайдиган) бор. Мўмин-қобил аёл кўпинча, ғайратли ишчи, яхши ташкилотчи, умуман, яхши касб эгаси бўлади. Аммо бошқа одамларга таъсир кўрсатиш учун жасорат ва итоаткорлик етишмайди. Шунга кўра, ишни бажариш учун ўзининг кучи етарли, ҳамма нарса яхши кетади, аммо мажбуриятларнинг бирон қисмини бошқа бировга бериш ёки кимдандир ёрдам сўраш талаб этилса, ё иш барбод бўлади, ёки мўмин-қобил аёлнинг ўзи барбод бўлади.
Мўмин-қобил аёл ёрдам сўрашдан кўра, соғлиғи издан чиқишига ҳам йўл қўйиб беради. Бир мўмин-қобил аёлнинг туғиши қийинлашган пайтда қорнини ёриб болани олганлар, сўнгра грижасини олиб ташлаш учун ҳам жарроҳлик операцияси ўтказганлар. Бир ҳафта давомида тўшакдан турмаслик ҳақида врачлар кўрсатма берганлар. Овқат қилишга, уйни йиғиштиришга дўстлари, жамоатхонадан таниш-билишлари чақирилди. Аммо навбатдаги ёрдамчи келгунга қадар, мўмин-қобил аёл уйни йиғиштириб, идиш-товоқларни ювиб қўйган, токи ҳеч кимга оғирлигим тушмасин деб.
Мўмин-қобилнинг жисмоний ҳолати ва руҳан соғлиғи барбод бўлиш нуқтасига муқаррар яқинлашмагунча, ёлғиз ўзи тинчликка қарши тура олади. У маҳорат билан яхши ташкилий равишда уруш олиб бора олади, аммо шуни доимо ёдда тутади: унинг борлиғига чуқурроқ кириб, тегиладиган бўлса, унинг кўринмас нозик моҳияти барбод бўлиши мумкин.
Бир мўмин-қобил аёл муносабатлар ўрнатиш усулини пластмассадан ясалган меваларга ўхшатган эди. Кўринишидан улар чиройли, аммо унда на маза, на жонли кўриниш бор. Бир мўмин аёлнинг эри шундай деган эди: «Мен ҳеч қачон хотинимнинг менга бўлган садоқатидан хавотирга тушмайман, аммо қаттиқ талабдан келиб чиқсак, муҳими бу эмас, чунки у чинакамига меники бўлишни истамайди». Бу эр бир пайтнинг ўзида нисбатан жафокаш хотин томонидан ҳам нафратни, ҳам ҳурматни ҳис қиларкан. Аёл ҳар доим содиқ, масъулиятли, интизомли, иззат-ҳурматга сазовор эди. Аммо эри уни аҳмоқ қилганда, бақириши учун унга руҳий ҳаяжон етишмасди. Эр қизиқ воқеани айтиб берганда, кулиши учун аёлда руҳий эркинлик етишмасди. Мўмин-қобил бу аёл нимага бўлса ҳам (ва кимга бўлса ҳам) ҳаяжонсиз яшар эди, лекин ҳамма нарса силлиқ ва зиддиятларсиз кўчиши учун завқли истак бундан мустасно.
Бу жафокаш аёл руҳини очишга ҳам ҳаракат қилмасдан, жасорат билан ўз инъомларини олиб келади. У эрига ёки дўстларига қалбини очгандан кўра, қўлини бериш қулайроқ туюлади. Агар кимдир бу аёлга, сиздан севги ўрнига ёрдам бериш ғайритабиий-ку, деб кўрсатса, бу аёлни осонликча айбдорлик ҳисси, ўзига нисбатан нафрат ва ҳатто депрессия дилини сиёҳ қилади. Шу сабабдан мўмин-қобил аёлга уйланган эркаклар шуни ўрганганларки, суҳбат пайтида бирор муаммони кўтариш арзимайди, чунки баҳс ўзини ўзи қийнаш ёки хафа ҳолатда бир четга ўзини олиш билан якунланади.
Шунингдек, мўмин-қобил одам муносабатлар устида ишлаб, меҳнат қилишга, ҳатто ҳолдан тойгунча ишлашга тайёр одам бўлиши ҳам мумкин. Ҳамма одам мендан хурсанд, деб ҳисобламагунча, у хотиржам бўла олмайди. Мен бир мўмин-қобил аёлни биламан. У бегона хаста болаларга қарар, ўзининг болаларига хаста болаларнинг инфекцияси ўтишидан ташвишланмасди, чунки ўша мўмин-қобил аёл илтимосларни рад қила олмасди. У учун энг муҳими — баҳо қанчалик баланд ва ўзлаштириш қанчалик паст бўлмасин, тинчлик ва мувофиқат бўлиши эди. «Менинг хатти-ҳаракатим кимгадир ёқмаслиги мумкин» деган битта фикр уни иштаҳа ва уйқудан бутунлай маҳрум қилишга қодирдир. У қандай тайёргарлик билан кечирим сўрашини тасаввур қилиш мумкин — бу аёл профессионал даражада бу билан шуғулланишига тўғри келади. Кечирим ва кечириш ҳақидаги илтимослар масиҳийча бўлиб кўринади, кўпинча бу бор-йўғи атрофдагиларга илтифотли бўлишга талаб, холос. Бу маънода уларнинг ҳаммаси худбинлик бўлиб, атрофдагилар учун малол бўлиб кўринади, чунки атрофдагилар доимо ўша «гуноҳкор» аёлни, сиз олдингидай ёқимлисиз, ҳамма сизга қарашни истайди, деб ишонтиришига тўғри келади.
Муносабатларни ўрнатиш усули одамларнинг чуқур ҳурматини қозонмасдан туриб, уларни юзаки дахлдорликка бўйин эгдиришга олиб келади. Аёлнинг оғир меҳнати кўпинча, атрофдагиларни ўзининг садоқати, тиришқоқлиги ёки севгисидан ҳаяжонланишга даъват қилиш учун қаратилган. Тўғрисини айтганда, атрофдагилар кўпинча унинг жасоратида ниқобланишнинг беҳуда ва яширин ҳаракатини кўрадилар. Мўмин-қобил аёл билан муносабатга киришган одам уни керакли жабрдийда сифатида қабул қилиб, уни эксплуатация қилишга васвасани ҳис қилади. Сизнинг ҳамма ҳаётий қйинчиликларингиз билан курашиш учун яшаётган одам кимга ёқмайди?! Мўмин-қобил аёлни эксплуатация қилиш истаги бўлмаслиги ҳам мумкин, аммо сизнинг йўлларингиз тоза ва тўсиқларсиз бўлиши учун ўша аёл оёқларингиз остида эмаклаб юрганда, унга яқинлашмасликка имкон йўқ.
Мўмин-қобил аёл — ўз руҳини яралардан ҳимоя қиладиган аёлдир. Кўп ҳолларда у йўлдан озган лаҳзаларни эслайди, аммо ё ўша лаҳзаларни нотўғри талқин қилади, ёки ўша лаҳзаларда ўзини айбдор деб билади. Кўпинча бу аёл йўлдан оздирувчининг иттифоқдоши, энг камида, содиқ ёрдамчиси бўлган эди, унга тасалли ва мадад олиш учун мурожаат этганлар. У яхши тингловчи бўлган эди, уни «тушунгани» учун қадрлаганлар ва эксплуатация қилганлар, чунки у бунга қарши эътироз билдирмаган. Кўпинча бу аёл васвасага солувчи либосда ишонч билан ёки кундалик либосда ҳам ёқимли кўринади, аммо унинг қалби тўрида ўзига аёл сифатида нафрат бор. У жинсий алоқани суистеъмол қилишдан зарарни ҳалоллик билан бартараф қилади, мунтазам равишда сўзсиз, қатъият ва илтифот билан ўзи билан аҳмоқларча мулоқотга тоқат қилаверади.
ҚОР МАЛИКАСИ
Қор маликаси — бу мақсадга интилувчи, ҳукмрон, ғўдайганнинг бемаъниликларига тоқат қилолмайдиган, қалби олтин каби мусаффо, аммо олтин каби қаттиқ бўлиши мумкин. Унинг шафқатсизлиги кўп ҳолларда одамларга нафратли муносабатлардан келиб чиқади. Агар мўмин-қобилни ички ҳиссиёти йўқ аёл деб айтиш мумкин бўлса, Қор маликаси — ички ҳиссиётлари бор, аммо ўқ ўтмайдиган ойна ортидаги аёлдир.
Қор маликаси одатда ўз ҳиссиётлари устидан баландда туради, бошқа одамларнинг ҳақиқий қўзғалишларига нисбатан шубҳали, атрофдагиларнинг баҳоларига нисбатан такаббур ва ғазабнок. У инсон қалбининг эҳтиёжларини болалик ва шўхлик деб ҳисоблайди. У учун йиғлаётган болани ҳеч бўлмаганда бир мунча вақт эркалаб аллалаш бегона, у боланинг кўз ёшларига бир неча дақиқа тоқат қилади, кейин уни нима биландир банд қилишга ҳаракат қилади. Унинг яна бир ўлчов бўлиб қолган қарори болани ожизлиги учун уялтиришга ҳаракат қилиш ҳам бўлади, у болага катталарни намуна қилиб кўрсатади: «Сен йиғлоқисан, агар ҳозир йиғини бас қилмасанг, мен сен билан гаплашмай қўяман».
Қор маликаси ўзининг чинакам интилишларини, аҳмоқона сентименталлик, энг ёмони камчилик, бу билан курашишим керак, деб ҳисоблайди. Қор маликасининг кўзларида инсоний қалбга ташналик тамомила қораланган эмас, балки Қор маликаси атрофдагиларга ўз муносабатлари бўйича ҳиссиётларини улар ҳақидаги ғамхўрликларининг онгли намоён бўлиши деб оқлайди. У ўзини тўғри она, деб баҳолади, ўзига нисбатан болаларнинг ҳурматини мўлжаллайди, эри оилавий ишлар билан кўпроқ шуғулланишини истайди, агар ўзини вақтида «қуршаб олса», ҳатто меҳрибонлик кўрсатиши мумкин. Аммо Қор маликасининг дахлдорликка интилишлари, кимга боғлиқ бўлиб қолишидан қатъий назар, рад жавобини бериш орқали барбод қилинган. У ўз интилишларида ҳар сафар — ўзининг дард-аламларини мустақил бартараф қила олмаганда, ожизлик аломатларини кўради. Унда руҳий жиҳатдан бой муносабатларга ким бўлса ҳам кучли иштиёқ уйғота олса, ўша одамдан нафратланадилар ва ўзларини олиб қочадилар. Ҳиссиётлар мағлуб бўлиши керак, яъни Қора маликасига яна биронтаси дард-алам етказмаслиги учун назорат остига олиниши керак.
Буларнинг ҳаммаси учун Қор маликаси шубҳали ва унга нисбатан ёмон кайфият пайдо бўлади. Бошқа одамларнинг унга талпинишларида у ҳукмрон вазиятни эгаллашга интилишни кўради. Шунинг учун эзгулик ва инсоний муносабатларни ўзидан нари итаришни нафақат кераксиз нарса, балки хавфли деб биладилар. Хушомадларни у «қотиллик олдидан кўнглини топиш» ёки унинг ожизлигидан фойдаланиб, эксплуатацияга тайёргарлик деб қабул қилади. Қор маликаси бундай кайфиятни кўпинча атрофдагиларнинг қўзғалиши деб баҳолайди: масалан, унинг нозик таъсирчанлиги кўп ҳолларда узоқдан носамимийликни ҳис қилишига унга имкон беради. Унинг шубҳалари, гарчи ишончли бўлса ҳам, ўзини пайдо қилган башорат деб қўл силтаб қўя қоладилар. Оила аъзолари ва дўстлари унинг душманликдан ҳимоя қилиш кайфиятини сезадилар, вақти билан унинг ҳужумлари ва қоралашлари олдидаги қўрқув уларни ҳам душманларча жавоб беришга туртки беради. Уларнинг бундай хулқ-атворини Қор маликаси, менинг энг ёмон шубҳаларимнинг тасдиғи, деб талқин қилади.
Қор маликасининг шубҳалилиги унинг қайсар такаббурлигида намоён бўлади, бу иллати унинг аслида қутулиб бўлмас ғазабини ниқоблайди. Қор маликаси оиланинг нормал ҳаётини қандай таъминлаш кераклигини, пулни қаерга сарфлашни, ёшларга қандай раҳбарлик қилишни, ҳокимиятда тартиб ўрнатишни, Тўртинчи июлда парад ташкил қилишни, эшак емини даволашни, оддий жўжа гўштидан лаззатли таом тайёрлашни билади. Агар унинг саволи ўзининг фикрларини эълон қилиш учун баҳона бўлмаса, одатда савол бермайди. Бир Қор маликаси яқинда мендан, жинсий зўравонлик мавзусига жамоатчиликнинг ўсиб бораётган фикрига қандай қарайсиз, деб сўради. Оғзимни очишимга улгурмасимдан у менга, бу тўғрида мен мана бундай-мана бундай ўйлайман, деб бошқа мавзуга ўтиб кетди. Мен унинг саволига жавоб бермоқчи бўлиб, ўша мавзуга энди қайтган эдим, у ўзини ҳақоратланган сезди.
Қор маликасининг ўзига бино қўйганлиги билан бирга, унинг ўзбиларманлиги ва бошқа одамларнинг фикрларини ва тажрибасини инобатга олмаслиги намоён бўлади. У ҳамма нарсани ўз назорати остига олишида ёки бошқа одамларнинг ишлари ҳақида шак-шубҳасиз ҳукмни айтишга интилишида кўринади. Мулоҳаза, тахминан: «Мен яхши билишим керак» деган мазмунда. Биз янги уйга кўчиб ўтганимизда, бир Қор маликаси кириб, яқинда сотиб олган мебелларимизни кўздан кечирди ва: «Бу ёмон эмас, аммо...» уйнинг умумий кўринишини ўзгартириш ва мебелларни қандай жойлаштириш тўғрисида ўз таклифларини билдирди. Хотиним икковимиз ҳам ҳаяжонланиб, ғазабланиб кетдик. Агар бизга дизайнер керак бўлганда эди, биз уни таклиф қилган бўлардик, аммо бу ҳолатда биз сукут сақлашни афзал кўрдик, чунки Қор маликаси ё ғазабини сочишга қобилиятли, ёки узоқ вақт жаҳлини чўзиб юради.
Қор маликасининг ички ўзига хос кескинлиги, шубҳалилиги, устунлиги ва танқид қилишга ўчлиги ўйлаб кўришга арзигулик аниқ бўлмайди. Англашиладики, маликалардан баъзилари эмоцияларга ўзларининг нафратини, ўзига ўхшамаганларга, унинг ишбилармонлигига ўхшамаганларга нисбатан шубҳаларини намойишкорона кўрсатади. Бошқалари эса ўзларининг нафратини тийиб тура олади, ҳаммага маъқул хулқ-атворини кўрсатади, ўзини намойиш қилавермайди.
Қор маликасининг муносабатлар ўрнатиш усулида ҳар доим қандайдир унинг ички реаллигини ташкил қиладиган нимадир бўлади. Биринчидан, ҳар доим қандайдир чегара ёки девор бўлади, одамлар унга яқинроқ боришларига чегара ёки девор тўсқинлик қилиб туради. Бундай девор такаббурона кўриниш бўлиши мумкин. Мен бир чўпоннинг хотинини биламан, бу аёл балоғатга етганда нафрат билан қарашни ўзлаштириб олган эди. Қандайдир билинар-билинмас нафрат билан бизга қарарди. Жамоатда унинг режаларига қарши эътироз билдиришга қарор қилганларнинг камлигини айтиб ўтишнинг ҳожати йўқ. Девор ҳам саркастик эътирозларни ёки ишчанлик шаклини қабул қилиши мумкин («Илтимос, арзимаган гапга мени силтаб ташламанг»). Ҳар қандай ҳолатда ҳам Қор маликасининг вазифаси — қўрқитиш ва ўртадаги масофани сақлашдир.
Иккинчидан, Қор маликаси имкон қадар ҳамма нарсанинг тепасида бўлган эди ва бўлади. У — яхшигина тадқиқотчи ва ташкилотчи. Энг арзон нарсалар қаерда сотилади, қайси гинеколог тажрибали, бутун маҳаллада ким хотинига (эрига) хиёнат қилади — у ҳаммасини билади. Қор маликаси бирдан вазият устидан назоратни йўқотганда, хатога йўл қўйганда ёки ўзи яхши кўрган ғоялардан бирига қарши эътирозларга дуч келганда, ишкаллик юз беради — уруш авж олади. Мўмин-қобил аёл бу пайтда ғозларнинг жаҳлига тегмасликка ҳаракат қилади, Қор маликаси эса ўз хатосини тан олгандан кўра, ғозларни пат-мати билан ғажиб еб ташлайди. Гарчи баъзан у зиддиятлардан афсус чекса ҳам, ўзининг қадриятлари учун қизғин олишувда («Мен ҳақман, сен эса йўқ») у душман билан бир томчи қони қолгунча олишувга тайёр.
Ниҳоят, Қор маликасига эмоционал томондан таъсир ўтказиб бўлмайди. Мўмин-қобил аёл хушомадларга чап бериши мумкин, ўзининг фазилатларини ёки олийжанобликларини пасайтириб, мени эмас, Худони мақтанглар, деб айтиши мумкин. Қор маликаси эса кўпинча хушомадларни қабул қилаётгандай бўлади, бунинг учун сизга миннатдорчилик билдиради, аммо уни ҳадя қилувчининг олийжаноблиги заррача ҳам жиғига тегмайди. Теннис тўпи деворга урилиб қандай қайтса, олийжаноблик импульси тахминан шу тарзда сизга ҳар доим қайтади, аммо мулоқотни давом эттиришга таклиф бўлмайди. Инъом қилувчи ҳам ва инъомни олувчи ҳам совуқлик ва ёлғизликни ҳис қилганича қолаверади. Қор маликаси тўпнинг зарбасини қайтаради, аммо ташаббус кўрсатишга заррача ҳам истакни намоён қилиши кўринмайди.
Қор маликасининг ҳудудида — унинг ҳукмронлигига ва эмоционал томондан таъсир ўтказиб бўлмаслигига жавобан — одамлар бу хўжайин аёлдан узоқ масофада турадилар. Кўпинча улар Қор маликасининг қатъий иродасини ва ютуқларини ҳурмат қиладилар, аммо унинг иштироки, ҳатто борлиги одамларга хурсандчилик олиб келмайди. Қор маликаларидан ажойиб хирурглар, адвокатлар ва премер-министрлар келиб чиқади, аммо асло дугона, хотин ва она эмас. Қор маликаларини қайсарлиги, қобилияти ва меҳнатсеварлиги учун қадрлайдилар, аммо танқидий кўз қарашларидан ва нафратли муносабатларидан қўрқадилар. Ҳақиқий Қор маликаси — ёлғиз аёлдир.
ЖИБЛАЖИБОН
Жиблажибон — лаззатланишни ниҳоятда яхши кўрадиган, беғам, дилкаш суҳбатдош, вақти билан ғайратли, вақти билан ҳорғин. Бундай аёл тасаввур қилиб бўлмайдиган беқарор, уни билиб олиш қийин, уни яқин муносабатлар ўрнатишга мажбурлаш мумкин эмас. Унинг тантиқлиги асосида ётадиган омиллардан бири ўзига нисбатан ҳам, бошқа одамларга нисбатан ҳам нафратдан самарали фойдаланишга унинг моҳир эканидир, гўё бир пайтда ўзидан ва сиздан нафратланишга қобилиятни эгаллаганидир. У одамни осонликча мулоқотга торта олади, кейин эса бирдан унга орқасини ўгиради. Унинг хулқ-атвори — хушмуомалалиги, самимийлиги, ўзига мойил қилиши, аммо бир лаҳзада у ғазабнок, талабчан ва йиғлоқи бўлиб қолиши мумкин. Жиблажибон мўмин-қобил сингари жасоратли, Қор маликаси сингари димоғдор бўлишга қобилиятли, лекин ҳуркак ва хафа нозикойим бўлади-қолади.
Жиблажибон — мураккаб табиатли шахс. Одатда у ярадор ва қувноқ, самимий ва ёлғончи, тентакнамо ва ғаразгўй — бир қатор парадоксларнинг йиғиндиси. У қисқа вақт қандайдир хафагарчилик ёки йўқотишлардан бирмунча вақт куйиб-ёнса ҳам, у кечинмаларини худбинлик белгиси (худди мўмин-қобил аёл сингари) ва ожизлик аломати (худди Қор маликаси сингари) деб ҳисобламайди, балки шунчаки бемаънилик деб қўяди, холос. У қониқмаган интилишларини ва дард-аламларини эътироф этади, аммо унинг қалбини «Хўш, нима бўлибди?» деган сўзсиз савол қамраб олади.
Жиблажибонларнинг ички оламида зиддиятлар, жумладан, одамлар билан қарама-қарши муносабатлар ҳукмронлик қилади. Жиблажибон доимо ўзгариб турадиган момоқалдироқли фронтга ўхшайди — гоҳ яшин нурлари, гоҳ қоронғулик. Ҳеч қандай кўринмас сабабларсиз унинг ҳис-туйғулари ўзгариб, алмашиб туради, гарчи қисман ўзига нисбатан нафрат ва бошқаларга нисбатан нафратли муносабат сабаб бўлса ҳам. Унинг хулқ-атвори кўпинча шу лаҳзада кимни — ўзини ёки сизни кўрарга кўзи йўқлиги билан аниқланади. Унинг кайфиятининг ўзгарувчанлиги ва хулқ-атворнинг беқарорлиги одамларни англашилмовчиликка олиб келади — келгуси лаҳзада ундан нима кутиш мумкинлигини одамлар тушуна олмайди.
Мўмин-қобил аёл айбдорлик ҳиссига ботган сингари, Қор маликаси эса ғазабга тўлгани сингари, жиблажибон ички ҳардамхаёлликни ва қўрқувни ҳис қилишдан азоб чекади. У ўз интилишларини ва нафратини юзаки таҳлиллар («Ҳаёт ҳадемай изга тушиб кетади»), зарарни эътиборга олмаслик («Йўлдан оздирувчи гуноҳкор эмас, шунчаки бахтсиз, эҳтиётсиз одам») ва сурбетликка томон бориш («Нима ҳам қилардик, ҳаёт шунақа») билан яқин муносабатларга итоат эттиради. Жиблажибон гўё қаттиқ безовта бўлишга йўл қўймаётгандай бўлади, чунки ундан ҳалоллик, қатъиятлилик ва куч талаб этилганда, шундай ички ҳолатга олиб келишини у тушунади. Кўпинча ўз дард-аламлари устидан кулиш ва йиғлаш, кейин эса синалмаган нарсага қадам ташлашдан кўра, ундан кетиш осонроқ.
Муносабатлар ўрнатиш усулининг ташқи хусусиятларига жиблажибонлар васваса, муносабатлардаги беқарорлик ва доимоий равишда қониқмаслик билан кириб келади. Содиқлик, яъни бошқа одам учун муносабатларни сақлашга қатъий қарор ундан қониқиш ҳосил бўлгунга қадар мавжуддир. Янги муносабатларнинг хурсандчилиги кўзга ташланиб ёки оғир меҳнатни талаб қилишни бошлаши биланоқ, жиблажибон бу муносабатларни узиб ташлаш усулини ёки путур етказиш билан бу иттифоқни узиб ташлаш йўлларини қидиради. Кўпинча у муносабатларнинг босқичларидан ташкил топган битта схемани қайтаравериб, улардан қониқиш олиш, уларни эксплуатация қилиш ва ниҳоят, путур етказиш орқали бир муносабатдан бошқасига ўтади.
Бир аёл ўзининг муносабатлар ўрнатиш усулини «суви ичиб бўлингандан кейин тунука банкадан қутулиш» деб тавсифлаган эди. Бу кананинг хатти-ҳаракатига ўхшайди. Кана ўзига керакли қонни ишлаб чиқара олмайди, шунинг учун бошқа организмга (биологияда хўжайин деб аталади) боғлиқ бўлади. Кана бу одамдан ёки жонзотдан ҳамма нарсасини сўриб олмагунча, уларга тобе бўлади. Кейин у бошқа хўжайинни излайди. Худди шу сингари, жиблажибон «хўжайин»нинг ҳаётини сўриб олади, жиблажибонга ўша «хўжайин»нинг садоқати керак экан ва жиблажибоннинг текинхўрлиги яширин равишда қолаверади, у лаззат олиш учун бошқа жойни излаб кетмайди. Жиблажибон учун шон-шараф, инсоний қадрият ва ишончли муносабатлардан кўра, лаззатланиш ва руҳнинг енгил тортиши муҳим. Садоқат, барқарорлик, тиришқоқлик ва сабр-бардош жиблажибон учун беҳудаликдир.
Тилёғламалик — у билан муносабатлар ўрнатиш усулининг қирраларидан биридир. Тилёғламалик ўз ичига жинсий алоқани ҳам олиши мумкин, аммо уни умумий контекстда янги муносабатлар орқали бошқа одамни йўлдан уриш ва унинг раҳмдиллигини эксплуатация қилиш деб қараш керак. Тилёғламалик ишва қилаётганда провокацион тарзда кўз қисиш ва нозли луқма сифатида очиқ юзага чиқиши мумкин, ёки ўғли шикоятларига таъсир билдирмайдиган «ожиз» онанинг чуқур депрессияси сифатида яширин бўлиши мумкин. Масалан, ўғлини жуда қаттиқ «севадиган» она у учун ҳамма нарсани қилиши, хоҳлаган нарсасидан маҳрум қилиши, ҳар қандай ҳақоратга чидаши мумкин. Агар ўғил уларнинг қулликка соладиган тўрларидан чиқишга уринса, биринчи бўлиб она ўзини ташлайди. Жиблажибоннинг муҳаббати — садоқат эмас, балки талабчанликдир, унинг севгиси — текинхўрларча ва ҳаётни сўрувчидир, асло ҳаётни озод қилувчи эмас. Ҳар икки ҳолатда ҳам ноз-карашмали ёки йиғлоқи жиблажибон муносабатларни унинг шаҳвати ёки айбдорлик ҳисси орқали ўз овини тўрга жалб қилади. Натижа бир хил бўлади: қулликка солиш, назорат ва издан чиқариш.
Кўпинча ҳукмронликни кўрсатиш билан жиблажибон ўзи томонидан «хўжайин»ни ҳис қилади, гўёки ўша «хўжайин» жиблажибонга керак ва у учун қадрли, «хўжайин»нинг ёрдамисиз жиблажибоннинг ҳаётида ҳеч қачон хурсандчилик бўлмайди. Ўзининг керак эканидан, фавқулоддалигидан сархуш ҳаяжон, вақти-вақти билан шунчалик кучли бўладики, кўпчилик чўпонлар, психотерапевтлар самимий, олийжанобликни ва танланган ёрдамчининг маслаҳатини қадрлайдиган жиблажибонлар билан алоқага киришадилар.
Жиблажибонлар томонидан васвасага солишнинг яна бир белгиси — унга кимдир «панд берганда» бошдан кечирадиган айборлик ҳиссидир. Ўша кимдир бечораҳоллигидан умидсизликка тушганда, ўзини жар ёқасига бориб қолган омадсиз деб ҳисоблайди. Жиблажибон — ўзини умидсиз аҳволга солишга уста («Нима ҳам қилардим, буни ҳам бошдан кечиришимга тўғри келади»). Ҳатто истаганини олганда ҳам, жиблажибон ўзини тамомила бахтли деб ҳисобламайди. Жиблажибоннинг норозилиги «хўжайин»ни ўзининг айбдорлик ҳисси билан бирикитирилган муносабатларга тортиб қолмайди, балки бу муносабатларнинг бузилишини оқлайди («Нима сабабдан мен бундай носоғлом муносабатларни қўллашим керак?») Бу муносабатларнинг бошқа иштирокчиси, муносабатларни сақлаб қолиш учун бу жиблажибондан кўп ҳамдардлик, содиқлик, вақт, пул ва куч талаб қилади.
Жиблажибон кечирим сўрашда кучли. У бир лаҳзада шафқатсиз ва ғазабнок бўлиб қолиши мумкин, кейинги лаҳзада умидсиз ва ачинарли ҳолатга тушиб қолиши ҳам мумкин. Жиблажибон ҳеч қачон уни четлаб ўтмайдиган қонмас ташналикни бошдан кечиради. Хотини ва онаси жиблажибон бўлган бир эркак йиғлаган эди: «Мен ҳеч қачон уларни бахтли қила олмайман. Гўё қандайдир эмоционал гижжа мен берган ҳамма овқатни ет тугатади, уларга менинг ғамхўрлигимдан ҳеч нарса қолмайди».
Жиблажибон тўймаслиги дастидан у билан бўладиган ҳар қандай мулоқот юзаки бўлиб қолаверади, ундаги ҳамма яхши муносабатлар барбод бўлади, бу барбодлик жиблажибонни ички ҳардамхаёллик оқибатида туғма ишончсизлик ва хавотирликдан халос қилади, носоғлом, бузғунчи иттифоққа эшикларни ланг очиб беради. Ўз навбатида ўзаро ниқобланиш, бузғунчи муносабатлар, сўнгра ёлғизлик бундай иттифоқда жиблажибонга ўзи учун қилинаётган ғамхўрлик туфайли ташналигини осонликча қондира олишига имкон беради.
Шундай қуйма тавсиф яратиш қулай (кўпинча тўғри чиқади): мўмин-қобил аёллар қўрқитилган уй бекалари ва идеал чўпонлар сифатида, Қор маликалари — одамлар танлаш бўйича чарчаш нималигини билмайдиган маъмур ва менежерликни уддалайдиган озод аёл, жиблажибонлар — бар ва ресторанлар эгаси ва муносабатларда дидсиз зулук. Бундай бир хиллик масаланинг бутун мураккаблигини хаспўшлайди. Кўпчилик жиблажибонлар — юксак ахлоқли масиҳий аёллар бўлиб, ўз муаммолари устидан ҳазил қиладилар, ибодатларга ва Муқаддас Китобни ўрганишга мурожаат қиладилар (худди масиҳий бўлмаган айрим жиблажибонлар ичикиликка ва гиёҳванд моддаларга ружу қўйганлари сингари), улар шу билан ўзларининг ҳаётий қийинчиликларига малҳам излагандай бўладилар. Иккинчидан, кўпчилик мўмин-қобиллар ўзларининг айбларини англаб етганлари учун руҳнинг жонсизланишидан азоб чекадилар, улар бирин-кетин иллатли алоқаларга киришадилар.
Алоқаларни ўрнатиш усуллари турли вариантларда ва аниқ зиддиятларда намоён бўлади. Нима учун шундай бўлади? Бу саволга бир қисм жавоб оддийгина. Ҳар бир шундай усулда нафратнинг турли кўринишларидан бири бошқасининг устидан ҳукмронлик қилади, гарчи тамомила чиқариб юбормаслик даражасида бўлмаса ҳам. Ҳар қандай мўмин-қобилда бошқа одамларга нисбатан нафратли муносабатнинг катта уюми бор, у ажрашмаган, ҳеч ким туртиб-сурмаган бўлса ҳам, ўзини кўрсатиш учун керакли лаҳзаларни кутади. Худди шу сингари, Қор маликасида, атрофдагиларга заҳрини сочишга унга қулай бўлса ҳам, ўзига нисабатан нафратнинг катта запаси бор. Ҳар қандай жиблажибон ғайритабиий равишда ўзига нисбатан нафрат билан бошқа одамларга нафратли муносабат ўртасидан осонликча сирғалиб ўтишга қобилиятлидир.
Аммо умумий тавсиф яратишга таваккал қилиб, биз муносабатлар ўрнатишнинг учта усулини қисқача шундай тасвирлашимиз мумкин: мўмин-қобил аёл содиқ муносабатларни сақлашдан лаззат олади; Қор маликаси назорат қилиш ва қўрқитиш сабабли ўз ҳукмронлигини ҳис қилишдан лаззат олади; жиблажибон шаҳват ва (ёки) айбдорлик ҳисси орқали ўзига ром қилиш ва назорат қилиш билан лаззат олади.
Мўмин-қобил аёл бошқа одамларнинг рағбатига ва қўллаб-қувватлашига сазовор бўлади, аммо келгусида ёлғиз бўлиб қолади ва янада шафқатсиз муомалага дучор бўлади. Қор маликаси хурмат ва обрў қозонади (хавфсиз масофадан), аммо у ҳам ёлғиз бўлади. Унинг қўрқитиш сиёсати камида жинсий алоқани суистеъмол қилиш оқибатларига олиб келади, аммо келажакда бошқа одамлар билан муносабатларда димоғдорлиги ва шафқатсизлиги фитнага сабаб бўлади. Жиблажибон хурсандчилик кулгуси ва ғазаб, ихтиёрий ёрдам ва нафрат пайдо қилади, аслида эса у ҳар доим атрофини ўраб турганларни саросималикка олиб келади ва умидсизликка олиб боради. У иштирокчи бўлишга қайрайди, аммо яқинлик ундаги жаҳлдорлик ва қўрқувдан туғилади, бошқа одамларга шафқатсиз муносабатда бўлишга даъват жиблажибонни қамраб олади ёки бошқалар томонидан қўпол муомала бўлишига сабаб бўлади. Охир-оқибатда бу аёл бошқаларга қаттиқ дард-алам етказади, айни пайтда кўнгил совиши ва бегонасираш оқибатида ўзи ҳам жабр кўради.
Мўмин-қобил, Қор маликаси ва жиблажибон — бир пайтда фаол ҳаракат қилувчи шахслар ва жабрдийдалардир. Уларнинг муносабатлар ўрнатиш усули — нафақат бошларидан ўтказган жинсий зўравонлик оқибати, балки мустақил, яъни Худо билан заиф муносабатлари орқали ҳаётга эга бўлишга астойдил ҳаракатлари оқибатидир.
Муносабатлар ўрнатишнинг ҳимоя усулида шахснинг тузоқлардан халос бўлиши — масиҳийча руҳий ўсишнинг ажойиб самарасидир. Олдинги аччиқ азобларни ёки халокатли муносабатларни унутиш мумкин эмас, аммо биз Масиҳда ўтмиш ҳозиргини бадном қилмайдиган ва келажакни белгилаб бермайдиган нарсаларга суянамиз. Бошдан ўтказилган жинсий зўравонликнинг ҳам ички, ҳам ташқи оқибатлари нима учун Худо билан муносабатлар руҳий ўсишда асосий омил бўлишини тушунишимиз учун замин яратади.
III ҚИСМ
РУҲИЙ ЎСИШ ШАРТ-ШАРОИТЛАРИ
10-БОБ
ШОД-ХУРРАМЛИККА КУТИЛМАГАН ЙЎЛ
Олдинги бобларнинг дастлабки асоси оддий: муаммо тўғрилик билан тан олинмагунча, уни ҳал қилиб бўлмайди. Баъзи масиҳийларнинг энг кўп тарқалган хатоси — муаммога эътибор бермаслик ёки уни ҳал этиш учун тўғри, бироқ ниҳоятда бемаъни таклифни тавсия қилиш. Бироқ ўз муаммосини чин дилдан ҳал қилмоқчи бўлган одамлар, агар унинг руҳий ҳал этилишини инкор этсалар, янада ҳалокатли хатога йўл қўядилар, чунки уларнинг фикрича, муаммонинг руҳан ҳал қилиниши соддалашган кўринади ва муаммонинг мураккаблигига мос келмайди.
Афсуски, муаммоларни руҳий ҳал этишга берилиб кетганлар, ҳаммага маълум бўлган ҳақиқатларни инкор этувчиларга кўпинча шубҳа билан қарайдилар, гуноҳга ботган дунёда ҳаёт оқибатларини тушунишга интилаётганлар эса, ҳаммага маълум ҳақиқатларда таскин топмоқчи бўлганларга шубҳали муносабатда бўладилар. У ёки бу ҳолатдаги гумонлар, гарчи иккиси ҳам тушунарли тарзда бўлса-да, на етказилган зарар даҳшатини, на Хушхабарнинг мўъжизасини ҳисобга олмайди. Худо ва Масиҳнинг нажот берувчи хизматини шарафлашни хоҳловчилар, бир вақтнинг ўзида муаммонинг ўзига хос бўлган ҳам соддалигини ва мураккаблигини, ҳам унинг ҳал этилишини тан олишлари керак.
Китобимнинг қолган қисми шахсий ўзгаришлар учун жинсий зўравонлик жабрдийдасига нималар кераклигининг хомаки тасвирига бағишланган. Аслида, бундай ўзгаришлар бўлиши мумкин, қолаверса, кимлардир тасодифан намоёни бўлиб руҳий етукликка интилаётган бўлсалар-да, бироқ ўзгаришлар ҳаммага кафолатланган. Барча муносабатларда бу жараён ҳам табиий, ҳам ғайритабиий ҳолат ҳисобланади. Биз руҳан ўсиш ва шахс сифатида ўзгариш учун яратилганмиз, аммо гуноҳ бизнинг руҳан ўсишимизга нафақат тўсқинлик қилади, балки гуноҳ руҳий ўсишни қоидадан истиснога айлантиради. Биз Худо ва яқинларимизга нисбатан бўлган севги йўлини танлаганимизда, бизнинг йўлимиздаги турғунлик ва разолатнинг худбинларча жараёнини тўхтатиш учун, қандайдир ғайриодатий ва ғайритабиий нарсалар учрашига бизнинг ишончимиз комил бўлиши мумкин.
Шахсий ўзгаришлар — бу доимий жараён. Ушбу ҳақиқатга ўзгача баҳо бериб бўлмайди. Кўплаб жинсий зўравонлик жабрдийдаларининг ҳисоблашича, уларнинг шахсий ўзгаришлари ниҳоятда секинлик билан амалга ошади. Шу билан бирга уларнинг тахмин қилишича, Худонинг бундаги иштироки туфайли жараён шиддатли бўлиши ҳамда унчалик машаққатли бўлмаслиги керак экан. Агар шу ҳақиқат бўлса, нега унда Худо Мусони итоаткорлик, ҳамда одамларга ва қўйларга ғамхўрлик қилишни ўргатиш учун Мидиён юртига қирқ йилга юборади <қаранг: Чиқиш 2:15–20>? Қалбнинг чуқур шифо топиши, унинг ғайритабиий тарзда ўзгариши, синов ва хатоларни енгиб ўтиш, имон-ишончда кейинги муҳим қадамни қўйиш мақсадида куч тўплаш — буларнинг ҳаммаси кўп йиллик меҳнатни талаб қилиши мумкин. Бирор бир кимсанинг руҳий ўсиши ҳақида муддат нуқтаи назаридан асло ҳукм чиқариб бўлмайди.
Жинсий зўравонликни бошидан кечирган одам, агар у Худонинг ғайритабиий меҳнатида иштирок этишга қарор қилса, бу ҳолда у қандай кутилмаган воқеаларга дуч келиши мумкин? Бундай ўзгариш жараёнида у ўзининг заифлиги, дилабгорлиги, қашшоқлиги ва ўлимининг кутилмаган йўлларини босиб ўтади. Ростгўй, ҳалол одамда бундай сўзлар унинг нафратини қўзғатиши, узоқлашиш ҳиссини уйғотиши мумкин, ҳаттоки уни чўчитиб юборишга ҳам қодир. Жинсий зўравонликни бошидан кечирган жабрдийда сўзсиз ўзини заиф ва дилабгор (дармонсизлик ҳиссини), қашшоқ (кучсизлик ва хоинлик ҳиссини) ва ўлик (дармонсизлик, хоинлик ва ички ҳардамхаёллик ҳиссини) сезади. Касалликдан кўра дори даҳшатлироқ эканлиги ҳақидаги фикр, ҳеч бўлмаганда — ундан асло яхши эмас, бу йўлдан ҳаракат қилиш истиқболини умуман номаъқул хатти-ҳаракатга айлантиради.
Шу сабабдан ушбу муаммога кўплаб дунёвий ва масиҳийча ёндашишда, айнан Муқаддас Китоб йўлига аччиқ бўлмаслиги учун, бирозгина ширинлик қўшадилар. Инсон ўзининг гуноҳкор табиатига кўра, вазият ва бехатарлик кафолати устидан назоратга орзуманд бўлади, исталган натижани ваъда қилувчи асосли ҳаракатлар аниқ бажарилганидан сўнг, ўзгаришнинг ҳар қандай усули ёки йўли обрўсизланган қалбнинг асосий талабларига қарама-қарши кўринади.
Муқаддас Китоб йўли танлаш ва муҳим ҳаракатлар эркинлигини назарда тутади, шунингдек, зимистонда, ёниб турган машъалсиз «ўлим водийси зулматидан ўтиш»ни талаб қилади <қиёсланг: Забур 22:4>. Муқаддас Китоб йўли ҳаётга эга бўлиш учун, жондан айрилишни талаб қилади (қаранг: Юҳанно 12:24–25).
Шахсий ўзгаришлар истиқболлари ва ҳузур-ҳаловат йўли ҳақида мулоҳаза юритишимиздан олдин, биз тўхтаб ўзимизга ниҳоятда муҳим савол беришимиз керак. Ушбу саволга берилган жавоб, биз Муқаддас Китоб йўлига мурожаат қилишимиз ёки нафрат билан ундан юз ўгиришимиз мумкинлигини белгилаб беради. Савол қуйидагича: «Худо — бизнинг Отамиз, мен учун юксак ҳузур-ҳаловат борасида хизмат қилаётган Зотга, мен учун марҳамат кўрсатиш мақсадида У томондан танлаб олинганимга, менинг хоҳиш-иродамни ва ҳаётимни Худо Ўзига бўйсундиришига, бу ерда, фақатгина самоларда етишишим мумкин бўлган хурсандчилик ва роҳат-фароғатдан фойдаланиш ҳуқуқига У мени эга қилганлигига ишонаманми?»
Агар жавоб ижобий бўлса, унда баъзида ўнқир-чўнқир бўлган Муқаддас Китоб йўли поёнсиз севгини, ақл бовар қилмайдиган доноликни ва Худонинг машаққатли марҳаматини ўз ичига қамраб олган ишонч туфайли текисланади. Бой ва бадавлат дунёвий ҳаётдан юз ўгиришимиз жараёни азобли ва машаққатли, бироқ муваффақиятли кечади. Биз ҳаётимизни ўз андазаларимизга кўра бичишимиз гуноҳ эканлигини тан оламиз ва ишонч билан тавба-тазарруга қадам қўямиз. Худога ишонч-эътиқод оқилона ҳаракат бўлиб, осон йўл ҳисобланади ва биз абадий ҳузур-ҳаловатга эга бўлишимиз учун, бизни Худонинг ўнг томонида ўтиришга муяссар қилади.
Бошқа томондан, агар саволга жавоб салбий бўлса, унда Муқаддас Китоб йўли биз учун ниҳоятда бемаъни бўлиб кўринади ва биз бундай йўлни танлашимиз мумкин эмас, деб ҳисобламаймиз. Наҳотки биз ихтиёрий равишда ўз режаларимиздан ва ўзимизнинг хулқ-атворимиз стратегиясидан воз кеч сак? Колаверса, агар биз қуйидагича фикр юритсак: «Худонинг қандай Зот эканлиги, менинг тасаввуримда, севувчи Отадир. Биринчи навбатда, У шундай Зотки, мен жинсий зўравонлик қурбони бўлишимга йўл қўйди, шундай кейин менга У ҳузур-ҳаловат кўрсатиш мақсадида чин дилдан марҳамат қилаётганига қандай ишонишим керак? Менимча, Худо — бу худбин ва талабчан Мавжудот, У ва яна бошқаларнинг назарида мен «қурол» бўлишдан чарчадим. Мен иродамни ва ҳаётимни Худога бўйсундиришим, мен учун ҳақиқатдан ҳам марҳамат бўлиб қайтишига ишонмайман. Очиғини айтадиган бўлсам, бундай ҳолат зудлик билан ва узил-кесил тамом бўлганимни англатади. Ҳозирга қадар тирик юрганим мўъжиза, тирик юрганим эса Худо туфайли эмас».
Биз биринчи эмас, балки иккинчи нуқтаи назарга яқин бўлсак-чи? Худога ишониш ва Унга тамомила бўйсуниш, барча мазахларга нуқта қўядиган мазах сифатида биз томондан қабул қилинса-чи?
Биринчи навбатда, Муқаддас Китоб бўйича Худога ишонч нима эканлигини ва нимани англатишини биз яна бир бор обдон ўйлаб кўришимиз керак. Кўп одамларнинг ҳисоблашича, бундай ишонч — Худога бўлган тобеликни тинч, осойишта, холисона англашдир. Ушбу мулоҳазада гарчи заррача ҳақиқат ҳисси бўлса-да, кўпинча мана шундай осойишта ишонч Худодан жуда кам нарса хоҳлаётганимизнинг натижаларидан бири бўлиб қолади. Аслида сен (жароҳатларни, чанқоқни ва ўз қалбингизнинг азоб-уқубатини инкор этишда) мурда эканлигингда, имонли бўлиб қолиш ниҳоятда осон.
Одамларга ҳақиқий ишониш, улар сизнинг ҳаётингизда жуда катта аҳамиятга эга эканликларини ва унга таъсир кўрсатишларини назарда тутади. Шу сабабдан Худони ёмон кўраётган ва Унга қарши жанг олиб бораётган одамларнинг кўпчилиги, Худонинг қаршисида хайкалдек қотиб, ўз ишончларини шундай тарзда тасдиқламоқчи бўлганларга қараганда, Унга кўпроқ ишонадилар. Шундай қилиб, бошқаларга қараганда ким Худога кўпроқ ишонади? Турмушнинг чуқур масалалари борасида имон-эътиқоди Худога қарши курашишга журъат этган одамлар. Эзгу қалблар кураш майдонидаги жангда қатнашадилар, шубҳаланувчи қўрқоқлар эса кураш майдонидан ўзларини олиб қочадилар.
Курашишга журъат қилиш қарори Худо томонидан қадрланади, У нафақат ғалаба қозонади, балки марҳаматлайди ҳам. Масалан, Ёқубнинг Худо билан кураши <қаранг: Ибтидо 32:24–32> сон бўғинининг синиши билан якун топди. Ёқуб умрининг охиригача чўлоқ бўлиб қолди, бироқ чўлоқ бўлиб қолиши унинг эркинликка эришишига арзийди. Руҳ эркинлиги учун мукофот — ҳимоя қилиш кафолатидан айрилиш бўлиб кўринади (руҳ учун курашиш, унинг васийси ва ҳимоячиси бўлиш), аммо шу билан бирга, унинг умуман йўқлиги ҳис қилинади.
Охир-оқибатда яраланган қалбни эгаллаб олган Хушхабарнинг мўъжизаси шундан иборатки, Худога нисбатан бизнинг адоватимиз ва итоатсизлигимизга қарамасдан, Масиҳ биз учун ўлди ва Унинг Руҳи ҳамма жойда, ҳатто дунёнинг энг олис ерларигача бизни кузатиб боради <қаранг: Ҳаворийлар 1:8>. У биз билан бирга эканлигига ва бизга содиқлигига ички ҳардамхаёллигимиз, эътиқоднинг етишмаслиги ва Унга ишонишдан воз кечиш ҳисси асло тўсқинлик қилмайди. Аслида, биз ўзимизни марҳаматни қабул қилишга тайёр эмаслигимизни тушунсак-да, ёки уни қабул қилишни унчалик хоҳламасак-да, бироқ У астойдил бизни бошқараверади. Баъзида, жинсий зўравонлик пайтида бепарво қараб туришида Унга нисбатан юзага келадиган адоватга қараганда, бизнинг бугунги ҳаётимизда Унинг иштирок этишга интилиши янада кучлироқ нафратимизни қўзғатади («Нимага У мени тинч қўймайди?»).
Лекин У ҳеч қачон бизни тарк этмайди ва бизнинг фойдамизни кўзлаб У шундай йўл тутади. Пировардида, бизнинг ҳаётимизга ўзгариш ва шод-хуррамлик олиб кирадиган ягона нарса — бу гуноҳларимизни тан олишимиз ҳамда Худонинг марҳаматини қабул қилишимиз. Худога ҳали чуқур ишонишни бошламаган (ёки Уни ҳурматга лойиқ, деб ҳисобламаган) одамга, бу китобнинг қолган қисмини ўқиб чиқиш, кейин эса унда баён этилган маслаҳатларни амалда қўллаш жуда қийин бўлади. Аммо барибир, янги куннинг эртаси ҳаттоки энг қўрқоқлар учун ҳам келиши мумкин! Орзуманд қалбларда Худо Ўз ишини оғишмай амалга ошираверади ва уни итоаткорликка, ҳамда тавбага олиб келади. Қудратли ва марҳаматли Отанинг итоаткор фарзандлари сифатида, биз «ўлим водийси зулматига» қадам ташлашга куч топамиз ва қоронғуликдан Худонинг нажот ёғдуси нурларида гуноҳларимиздан покланиб чиқамиз.
Ҳаётга ўзгача йўл — «ўлим водийси зулматидан» ўтиш — кўпчилик маъқул ҳисоблаган ва тушунарли бўлган қадам-бақадам ёндашувдан нимаси билан фарқ қилади? Қадам-бақадам ёндашув, одатда йўналиш ва натижанинг муайян белгисини кўрсатадиган, камида уч босқичдан иборат бўлади. Биринчи босқич жинсий зўравонлик жабрдийдасига ўз ҳис-туйғуларини ҳис этишга ва тушунишга ёрдам беради (ўзликни фош этиш). Кейинги босқич жабрдийдага ўз ички дунёсини намоён қилиш учун эркинликка эришишга ёрдам беради (ўз фикрини ифода қилиш). Сўнгги босқичда уни атрофдагилар билан муносабатларни ўрнатишда чегарани билишга ўргатиш, токи энди ҳеч қачон у яна жинсий зўравонлик қурбонига айланмасин (ўзликни ҳимоя қилиш).
Бу мақсадлар — ўзликни фош этиш, ўз фикрини ифода қилиш ва ўзликни ҳимоя қилиш — Муқаддас Китоб идеалига шу қадар яқинки, уларнинг ўртасидаги фарқни оғзаки ёки ёзма равишда ифодалаш жуда қийин. Шундай бўлса-да, менинг тасаввур қилишимча, бундай фарқлар ниҳоятда теран.
Ўзликни фош этиш, яъни ўз ҳис-туйғуларини англаш, гарчи у зарур ва мутлақо қонуний бўлса-да, атрофдагилардан ўзининг қалб жароҳатини ҳисобга олишларини талаб қилиш учун, кўпинча ўзи ҳақида кўпроқ билишга қаратилади. Ўзликни фош этиш ҳақиқий Муқаддас Китоб йўлида (бу ҳолда асосий масала тариқасида - яқинларни қандай қилиб кўпроқ севиш масаласи қўйилади) юз берганда, бундай ўзликни оқлаш ҳар қандай ишончни йўқ қилади ва марҳаматга бўлган эҳтиёжни кучайтиради. Муқаддас Китоб бўйича ўзликни фош этиш, жинсий зўравонлик жабрдийдасининг жароҳатларини, унинг нафратини ва ҳимояланувчи четлашишини намоён қилади. У ғамгин ҳис-туйғуларнинг намоён бўлиши билан якун топмайди, бироқ ҳаётнинг худбинларча бадастирлигига ўлик қалб нуқтаи назарида муомалада бўлади. Виктимизацияни қўллашдан асосий мақсад — жабрдийдада у қандай ҳис-туйғуларни келтириб чиқаришини фақатгина аниқлаш эмас, балки жабрдийда Худога итоат этмаган ҳолда, ўз ҳаётини топиш истагида қандай стратегияларга мурожаат қилаётганини янада яққолроқ тарзда белгилашдир.
Шахсий ўзгаришлар жараёнининг иккинчи босқичи — ўз фикрини ифода қилиш нима дегани? Сиз нималарни ўйлаётганингиз ва ҳис қилаётганингизнинг ҳаммасини ифодалаш, кўпинча далилларни намоён этиш имкониятини ўзликни ҳимоя қилишга айлантиради. Кўпинча, «Мен ростгўй бўлишга интилгандим», деган ибора тўғри, ўзгача тарздаги ошкоралик кўринишида, маълум даражадаги ўч олиш усулини англатади. Инсонлар ўртасидаги муносабатларда асосий масала бирон бир одам «ростгўй» эканлигини билишдан эмас, балки яқинларига нисбатан у меҳрибонлик қилганини аниқлашдан иборат бўлиш керак. Фикрни рўйирост ифодалаш — ҳар доим фикрни қадрлаб, уни инобатга олишга қаратилиши керак.
Ва ниҳоят, зиён кўриш имконининг олдини олиш учун чегараларни ўрнатиш ва қайта виктимизация кўп ҳолларда худбинликка, такаббурликка, эркинликка ва ўзини ҳимоя қилишга етаклайди. Бир аёл яширинча киноя билан деди: «Сиз мен ҳақимда қандай фикрда эканлигингиз мени асло қизиқтирмайди. Мен ўз билганимча иш қилишни ўрганиб олдим. Мен энди кимларнингдир ўйинчоғи бўлишни истамайман. Менинг шахсий ўзгаришларим учун нима керак бўлса, мен ўшани қилишни хоҳлайман». Турмуш ўртоғи ва бошқа одамлар билан унинг муносабатларини одат тусига кириб қолган тобелик деб аташ мумкин, чунки у бутун ҳаёти давомида атрофдагиларнинг инжиқликларига бўйсуниб, гўёки кўнгил, ирода ва қалбсиз яшагандай эди. Аёл ўзининг виктимизацияси ва ўз «мен»ининг намоён бўлишига эҳтиёж сезарди, аммо унга етказилган зиённи англаган ҳолда, у шунақанги қаттиқ ғазабландики, ҳаттоки мана шу тобе виктимизациядаги ўз роли ҳақида асло ўйламасди ҳам. У гуноҳи туфайли ҳеч қачон ўзини дилабгор ҳис қилмаган, чунки чегараларни ўрнатишга ўргатиш жараёни уни гуноҳдан ҳимояланишга боғлиқ эканлигини ошкор қилмади. Бинобарин, гуноҳдан ҳимояланиш, унга ҳаётни янгидан бошлашга — муносабатлардаги итоаткорлик, жасурлик ва ҳақиқийликка йўл қўймаслик учун мўлжалланган. Ўз виктимизацияси борасида аёл мулоҳаза қилар экан, у ўзининг эътирозларини билдириб, адолатни талаб қилиши мумкин бўлган суд жараёни ҳақида орзу қиларди. У ўз гуноҳига тавба қилмади ва шунга яраша марҳамат ҳам сўрамади.
Чегараларни ўрнатиш ғояси тамомила қонуний. Мен маълум маънода ўз чеклашларимни гуноҳли инсоний мавжудот сифатида тан оламан, демак, мен қандайдир муносабатларда бўлган одамларга янада яхши хизмат кўрсатиш имконига эга бўлишим учун қайсидир маънода чегаралар ўрнатаман. Бу каби чегаралар, масалан, кечасилик уйқунинг давомийлиги камдан-кам бузилади, чунки агар мен етти соатдан кам ухламаган бўлсам, яхши ишлайман. Агар мен болаларим билан банд бўлиб, бирор нима билан шуғулланаётган бўлсам, одатда телефон қўнғироқларига жавоб бермайман, ахир, мен телефоннинг қули эмасман-ку! Қолаверса, кимдир мен билан телефон орқали гаплашишни хоҳлаб қолган бўлса, мен у билан суҳбатлашмайман, у билан гаплашишга мажбур ҳам эмасман. Муносабатлардаги чегаралар — бу менинг номукаммаллигимни ва қалбим учун марҳамат инъомини тан олишдир.
Мен яна шуни ҳам таъкидлаб ўтмоқчиманки, жинсий зўравонликнинг жабрдийдалари кўпинча ўз шахсларининг қонуний чегараларини ўрнатиш ва уларни ҳимоя қилиш қобилиятини йўқотадилар. Жабрдийдалар ўз чегаралари бузилиши асосларини уларнинг тушунишларига ва маълум доираларни ўрнатиш маҳоратини такомиллаштиришга ёрдам беришга қарши эмасман. Бироқ чегараларни ўрнатиш мақсади, улар Худога ва яқинларига нисбатан бўлган севги билан мос келишини ёки уларнинг қоидаси — худбинликнинг навбатдаги кўриниши эканлигини аниқлаб беради. Ушбу масалада ҳақиқий мақсад — биз яна бир бор жинсий зўравонлик қурбони бўлмаслигимиз кафолатига эга бўлиш эмас, балки яқинларимизни марҳаматлашдан иборат бўлиши керак. Бизни яқин муносабатлар билан боғлаб турган одамларни янада кучлироқ севишимиз лозимлигини инобатга олган ҳолда, биз чегараларни ўрнатишимиз даркор. Агар биз ўзга одамлардан қўрқиб яшайдиган бўлсак, чин қалбдан меҳр инъом қила олмаймиз. Кўп ҳолларда биз чегараларимизнинг бузиб ўтилишига рухсат берамиз, чунки кимнидир хафа қилиб қўйишдан ёки ҳозирда бўлган ва ҳеч нарсага арзимайдиган муносабатлардан айрилиб қолишдан қўрқамиз.
Бир неча йил мобайнида дунёвий ёндашув асосида ўз чегараларини ўрнатишга куч сарф қилган бир қиз билан суҳатлашиб қолдим. Унинг онаси — баджаҳл, қаттиққўл, талабчан аёл бўлиб, қизини кимдир зўрлаганини тан олишдан кўра, уни ўлдиришга қодир хотин бўлган. Бир неча йил мобайнида қиз «ўзини ўйлаб» зарур чегараларни ўрнатди. У ўз ҳаётида кўплаб осойишталик ва енгилликка, бироқ жуда кам хурсандчилик ва қалб мўминлигига эришди. Тахмин қилинишича, қиз ўзини севишга ўрганди, бироқ шу билан бирга, ўзини яқинларига тўлиқ бағишлаш бахтидан маҳрум бўлди. Ўз чегараларини мустаҳкам асраш мақсадида, қиз мунтазам равишда ўзини ҳимоя қилишга ва бечора онасининг ҳаётига нисбатан юрагини тош қилишга мажбур бўлди. Тортинчоқ, юрак олдирган қиздан у баджаҳл разилга айланди ва бундай ҳолат нимагадир шахсий ривожланиш, деб аталарди.
Севги ўзининг шахсий чегараларини кўзлаши ва ўрнатиши мумкинми? Севиш учун биз бир вақтнинг ўзида яқин муносабатларда бўлган инсоннинг улуғворлигини ҳурмат қилишимиз ҳамда унинг бузуқлигини кўрсатишимиз керак. Агар биз яқинларимизнинг қилган гуноҳларидан нафратлансак ёки кўрмаганликка олсак, биз уларни сева олмаймиз. Улар ҳақиқий ҳаётнинг лаззатидан ҳис қилишлари учун агар биз уларнинг дунёсига кирмасак, биз уларни севолмаймиз. Нима бўлганда ҳам, севувчи инсон Хушхабар учун кўпинча жафокашга айланади. Яқин инсонга унинг шахсий интилиши ва марҳаматга бўлган эҳтиёжини ҳис қилишида ёрдам бериш учун, севувчи одам шахсий тинчлик-хотиржамлигидан воз кечади.
Севгининг ўз чек-чегараси мавжуд, аммо кўпинча уларни ўрнатиш севгидан қочишга имкон туғдиради. Хушхабар учун ўз манфаатларидан воз кечиш имкониятини очиб бермайдиган ҳар қандай йўл эзгу қалбга доимо тўсқинлик қилади. Одатий жараён — ўзликни фош этиш, ўз фикрини ифодалаш, ўзликни ҳимоя қилиш оқилона бўлиб кўринади, аммо унинг оқибатлари эса кўпинча мутлақо ҳақиқий куч, эзгулик ва тўғрилик эмас.
Ҳақиқий ҳаёт ўлимни талаб этади. Ўлимдан олдин азоб-уқубатлар юз беради. Азоб-уқубатлар ўзгариш учун керак бўлади.
Ҳаттоки Худонинг Ўғли ҳам Ўзининг руҳий йўлини босиб ўтиши учун азоб чекиши даркор бўлган:
...Худо кўп ўғилларни улуғликка эриштирмоқчи бўлиб, уларнинг нажот Асосчиси — Исони ҳам азоб-уқубатлар орқали камолга эриштиришни муносиб кўрди. <...>
...Гарчи У [Исо] Худонинг Ўғли бўлса ҳам, азоб-уқубат чекиб, итоат қилишни ўрганди. Масиҳ шундай камолотга эришиб, Унга қулоқ солганларнинг ҳаммаси учун абадий бир нажот яратди...
Худди шу сингари, азоб-уқубатлар бизга ҳам зарур, зеро улар, гўёки ҳаёт гўзал ва оқил бўлиб, ўз қалбимиз эҳтиёжини қондириш мақсадида ўзимизни ўққа ва чўққа уришга мажбурлаётганлиги ҳақидаги сохта тасаввурни барбод қилиб юборади.
Энни Диллард ўз саҳифаларида бераҳм аниқлик билан ёнғинлар қурбонларининг даҳшатли фожиасига мурожаат қилади ва роҳат-фароғатда хотиржам ҳаёт кечириш мумкин бўлган гулзорнинг ёнида беркиниб олган азоб-уқубатни фош этишга ҳаракат қилади:
Кунларнинг бирида, кучли ёнғиндан азоб чеккан одамлар жинни бўлиб қолишлари ва ярим кечаси ўз жонига қасд қилиш йўли билан ҳаётларига нуқта қўяётганлари ҳақида ўқиб қолдим. Тиббиёт ходимлари уларнинг дардларини енгиллаштиришга қодир эмас, уларга юборилган дорилар чойшабларни хўл қилиб, танадан «оқиб чиқарди», чунки дори-дармонларни организмда тутиб қолиш учун жафокашларнинг териси йўқ эди. Жабрдийдалар тинмай йиғлаб ётардилар. Кейин эса жонларига суиқасд қилардилар. Улар ёнғинга дуч келмагунларига қадар, дунёда шундай азоб-уқубатлар борлигини ва ҳаётда шундай дард юз бериши мумкин эканлигидан бехабар эдилар [67].
Азоб-уқубатларга (улардан оғиш ўрнига) бутунлай берилиб кетиш масиҳийни қай тарзда руҳий тушкунликка эмас, балки умид-ишончга етаклаши мумкин? Гап шундаки, азоб-уқубатлар бизни ишончнинг юксак объектини излаш керак бўлган жойда излашга ундайди.
Ҳар қандай азоб-уқубат қандайдир нотўғри, даҳшатли, нотабиий ҳодиса юз берганлигини англатади ва адолат, солиҳлик, гўзаллик тушунчалари билан уйғунлашган бирор бир яхшиликка интилиш кераклигини ҳамда уни кутиш лозимлигини кўрсатади. Бинобарин, мана шу заминда, жонажон ва ягона уйимиз бўлган ерда туриб, янада каттароқ, юксакроққа интилиш истаги бизда қаердан пайдо бўлган?
Гўёки барча азоб-уқубатлар зарур ва фойдали, деб ўйлаш нотўғри фикр. Кўплаб одамлар ўзларининг қилган гуноҳлари юкидан азоб чекадилар. Яна бошқалар азоб-уқубатдан қийналадилар ва кимдир уларни азоблардан қутқаришини илтижо қиладилар. Мана шундай азоб-уқубатларни мен фойдали деб атамайман, бироқ шундай бўлса-да, улар қалбимиз нималарни билиши кераклигини очиб беради: қалб қандайдир юксакроқ нарса учун яратилган.
Масиҳнинг азоб-уқубати хочга тортилгандан сўнг, иснод ва ҳақоратланишдан иборат эди — бизнинг азоб-уқубатларимиз эса, ўзимиздан воз кечиб, Унинг хочини кўтариб боришдан иборат. Ана шундагина биз, аслида қандай бўлишимиз белгилаб берилганини билиш имконига эга бўламиз.
«Ўлим зулмати водийсидан» юриш йўли, ёки хоч йўли Муқаддас Китобга кўра, тўғриликни, тавба қилишни ва мардона севгини талаб қилади.
Хоч йўлида бизга учрайдиган хурсандчилик учта ички реалликдан таркиб топади — булар лаззатланиш хушмуомалалик (яхши) билан, руҳ мулоқотига қобилиятни шакллантириш билан ва қийин, вақти келганда бошқаларга маъқул келмайдиган қарорларни эркин қабул қилиш билан бўлиши керак.
Лаззатланиш хушмуомалалик билан бўлиши ёки агар эркаклар учун янада мос келадиган сўзлардан фойланилса, яхшилик билан бўлиши керак — бу дегани ўзининг жозибадорлигини бошқа одамлар томонидан ҳис қилиниши деганидир. Бир аёл айтган эди: у шундай одам бўлишни хоҳлайдики, унга қараб бошқа одамларнинг жони роҳатланиб дам олсин. Аёлнинг орзусига бўйича, у катта дарахтга ўхшаган бўлса, дарахт ўзининг шох-шаббалари остига ҳаммани имлаб чақирса, барглари ваъда қилинган ҳордиқ ва тасаллини берса. Бу аёл — Қор маликасининг тамомила акси экани тушунарли.
Қалбининг тўридан бошқаларга инъом қилиш лаёқати — бу тўлиқ бахтдир. Яхши қўшни бўлиш, унинг ёрдамига муҳтож бўлганларнинг ҳаммасига ёрдам қўлини чўзиш ҳам ниҳоятда ёқимли. Инсон ўз яқинининг олий фаровонлик учун абадийликда энг асосий фазилатини — қалбини берганда, қанчалар шодлик топади (топиши ҳам керак)? Бу шодликни сўз билан ифодалаб бўлмайди. Жиблажибоннинг одамлар билан муносабатларида лаёқатли бўлган ҳамма нарсасини бундай инъом ва бундай иштирокчиликка қиёслаб бўлмаслиги тушунарли.
Ниҳоят, вақти келганда бошқаларга маъқул келмайдиган қарорларни эркин қабул қилиш ҳеч кимни ҳаяжонга солмайди. Эркинлик қўрқмасдан, ўзининг қадриятлар тизимини қўлланма қилиб олиб, бошқа одамларга итоат этиб, қалбнинг тўлиб-тошиб яшашига имкон беради. Қўрқув билан эмас, балки ўзининг эътиқодлари асосида фаолият кўрсатиш лаёқати руҳга ҳаёт бағишлайди, тубан оламнинг одамга қаттиқ тегадиган майда-чуйда тўсқинликлари устидан парвоз қилишга имкон яратади. Биронта жиблажибон ўзига бундай қанотни ўстиришни ҳали бошламагани тушунарли.
Бу йўлда жинсий алоқани суистеъмол қилиш жабрдийдалари учун мумкин бўлган муваффақиятларининг якуни «Ҳикматлар» 31:24да келтирилган: «Либоси — қувват, шараф, у келажакка қараб қувонади». Қувват ва шарафни либос қилиб кийиб олган аёл жиблажибон эмас, у журъатсиз ва ярим жонсиз бўлмаслиги учун куч ва руҳ қудрати ниҳоятда кўп. Аммо у аёл Қор маликаси ҳам эмас: одамларга шафқатсиз ва бегоналарча муносабатда бўлмаслик учун, у аёлда ҳаётдан кучли ҳайратланиш, завқланиш бор. У аёл жиблажибон ҳам эмас, чунки у бугунги кун билан яшаб қолмаслиги учун эртанги кунга унинг саодқати ниҳоятда улуғ. У — бугун завқ-шавқ билан яшаётган ва эртанги кунда содиқ бўлган ва борлиқнинг мукаммаллигини бор бўйи билан бошидан ўтказадиган севикли аёлдир.
Бундай аёл бўлиш учун қандай асослар бор? Тўғрилик. Тавба. Жасоратли севги. Жасоратли ва итоаткор аёл буларнинг ҳаммасига эга бўлиб, шодлик самараларини ўриб олади.
11-БОБ
ТЎҒРИЛИК
Тўғрилик — бу ҳақиқатни атайлаб уни нотўғри кўрсатмасдан, сохталаштирмасдан ва мажозий талқинсиз уни қандай бўлса, шундай кўришга қарор қилишдир. Тўғрилик биз алданганимизни тан олишимиздан бошланади, ҳақиқатнинг куйдирадиган ва ёрқин нурига қарашдан кўра, ўзимиз учун шоша-пиша маъносиз, нурсиз дунёни барпо этишни афзал биламиз. Ҳалол одам шахсий ўзгаришларни ва бекаму-кўст ҳаёт кечириш истагидан воз кечишни талаб қилмайдиган, мужмал ҳамда ярми ёлғон ҳақиқатга мойил эканлигини англайди.
Нима учун биз ҳақиқатни тан олишимиз керак? Чунки ноинсофлик ёки ҳақиқатни инкор этиб ҳаёт кечириш — Худога қарши чиқишга ҳаракат бўлади. Бу ўзимизнинг худо бўлишимизга ҳаракат қилишдир, куч-қудратга эга бўлиш мақсадида биз ўз хоҳишимизга кўра дунёни яратамиз. Аччиқ ҳақиқатдан воз кечувчи инсон алтернатив дунёни яратиши керак, кейин эса афсонавий Атлант сингари ўз елкаларида ўша дунёни тутиб тура олиши лозим. Сохта дунёни қуриш, аслида, Худони ўзимизнинг дунёмизга киритмасликка бўлган уринишдир. Бу хафа бўлган боланинг дўқ-пўписасига ўхшайди: «Агар менинг қоидаларим бўйича ўйнамасанг, мен коптогимни оламан-да, уйимга кириб кетаман». Худо бизнинг қонун-қоидаларимизга кўра ўйинни бошқармайди ёки бизнинг кўнглимизга қараб жароҳатимиз ҳамда азоб-уқубатларимизга нисбатан йўл тутмайди. Шунинг учун биз Худонинг дунёсидан кетиб, ўзимизнинг алтернатив дунёмизни яратамиз, унда ҳаттоки ҳаёт ва севгидан ўзимизни жудо қилсак ҳам, ўз дунёмизнинг таъми биз учун тотлироқ туюлади.
Тўғрилик ва ҳалоллик ёлғонда яшаш эҳтиёжидан бизни қутқаради. Ёлғоннинг фош бўлиши олдинига уят ёки қаҳр-ғазабни ҳис қилишга даъват этади — бундай ҳис-туйғулар ёлғончини ёлғизлатиб қўйиб қўрқитади ва яқин муносабатларни ўрнатиш умидидан маҳрум қилади. Бироқ охир-оқибатда ҳақиқат қалбимизни озод этади, чунки чин ҳақиқат сохта дунёни тутиб туриш ташвишидан қалбимизни халос қилади. Ҳақиқатни қутурган кўппаклардан ҳимоя қилиш — даҳшатли ҳақиқатни тан олишдан кўра, анчагина кўп куч талаб қилади. Олдинига ҳақиқат ёқимсиз, ҳаттоки жирканчли бўлиб кўринади, аммо ҳақиқат ёлғиз ва қийналган қалбга енгиллик олиб келади. Инсон пок ва ҳалол бўлса, у ҳақиқат эшигини тақиллатади, то эшик очилиб унга ҳаёт нонини бермагунларича, очиқ ва ташна қалб сабот билан ҳақиқатга интилаверади. Модомики, ҳалоллик ва тўғрилик ёрдамида инсон шифо топиш йўлидан боришга қарор қилган экан, жинсий зўравонлик туфайли унга етказилган ички ва ташқи зарарни [68] у тўлиқ тан олиши керак.
Жинсий зўравонликнинг ростгўй жабрдийдаси юқоридаги бобларда бирламчи режа сифатида келтирилган саккиз ҳақиқатни тан олишга тайёр туриши даркор.
1. Мен жинсий зўравонликка дучор бўлганман.
2. Мен — қалбим ва танамга қарши қаратилган жиноятчиликнинг қурбониман.
3. Мен нима ҳис қилганимдан ёки зўравонлик оқибатида нималарга эга бўлганимдан қатъий назар, жабрдийда сифатида ҳеч бир тарзда бу жиноят учун масъул эмасман.
4. Жинсий зўравонлик қалбимга зиён етказди, уни тилка-пора қилди.
5. Бу зарар ожизлик, хоинлик ва ички ҳардамхаёллик туйғуларининг динамикасига боғлиқ.
6. Менга етказилган зарар бошқа одамларга ўзгача вазиятларда, ўзгача даражада, теранлиги ва ўзгача оқибатларига кўра, етказилган зарардан фарқ қилади. Бироқ бу зарар у билан шуғулланишга, айнан менинг ҳолатимда нима юз берганидан қатъий назар, уни кўриб чиқишга у лойиқдир.
7. Қалб жароҳатлари билан ишлаш кўп вақтни олади, лекин бу жараённи тезлатиш мумкин эмас.
8. Ўз ўтмишимни сирли парда ортига беркитмаслигим керак, аммо ўтмишимни ишончимни қозонмаган ва етарлича даражада зийрак ҳамда меҳрибон бўлмаганларга айтиш мендан талаб қилинмайди.
Қачонлардир унга етказилган зарарни англаган тўғри ва ростгўй қалб, қачонлардир юз берган жинсий зўравонлик хотираларига қандайдир ҳолатда дуч келади. Бундай вазиятни юқори қувватли электр симга билмасдан тегиб кетишга қиёслаш мумкин: хотира кучли ток сингари қалбни ларзага келтириб ёндиради ва ниҳоят уни қандайдир ўзгарган, ўзгача ҳолатга тушириб қўяди. Хотирани эслаш ҳолати нақадар бегона ва қўрқинчлики, эҳтимол шунинг учун ҳам кўплаб жабрдийдалар умуман ўтмишни эслашни хоҳламайдилар. Баъзилар ўтмишнинг фақатгина баъзи бир ҳолатларини ёки ҳаттоки икир-чикир тафсилотларини ҳам эслайдилар, бироқ бўлиб ўтган нохуш воқеалар гўёки уларнинг танаси ва қалби билан боғлиқ бўлмагандай, хотирага бефарқ муносабатда бўладилар. Ўтмишга бўлган муносабатнинг бу уч варианти (хотиранинг йўқлиги, қисман эслаш, хотирага бефарқлик [69]) қуйидагича учта саволни беришга бизни ундайди: «Ўтмишни ўзгартириб бўлмаса, унга қайтишдан қандай наф бор? Қалб шифо топиши учун қанчалик кўп нарсани эслаш керак бўлади? Агар инсон бирор нимани эслай олмаса ёки унинг хотираси танлаш хусусиятига эга бўлса, хотирани тўлиқ тиклашга ҳаракат қилишга интилиш керакми?»
ХОТИРАНИ ТИКЛАШДАН МАҚСАД НИМА?
Семинар пайтида менинг олдимга ғайрат-шижоати том маънода жўшиб турган бир аёл келди. Аёл ўтмишда эсдан чиқиб кетган эсдаликларни тиклаш учун пентотални [70] қўллаш борасидаги менинг фикрим билан қизиқди. У ўтмишдаги воқеаларнинг фақатгина «қандайдир парчаларини» эслай олишини айтди. Тўққиз ёшгача бўлган ҳаёти ҳақида у ҳеч нарса билмайди. Аёл ўзини гўёки ақлдан озгандай ҳис қиларди. У тинмай йиғларди, бизнинг суҳбатимиздан бир неча кун олдин эса тўсатдан ҳушидан кетиб қолибди. Руҳан тушкунликда қолган аёл «ҳақиқат сивороткаси» унга ёрдам бериши, яъни ўтмишни эслатиб, ҳозирги кундаги даҳшатли азоб-уқубатдан халос этиши мумкинлигини синаб кўришни хоҳлабди.
«Ўтмишда сиз билан нима юз берганини чиндан ҳам билишни хоҳлайсизми?» — деб сўрадим мен аёлдан. Менинг бундай таклифимдан у эсанкираб қолди. Аёлнинг шубҳа билан қараши унинг ҳайронлигини ва безовталигини билинтириб кўйди. У шошиб жавоб берди: «Албатта йўқ, аммо бу мени ҳотиржам қиладиган бўлса, ўтмишимда нималар юз берганини билишга тайёрман». Унинг амнезияси ортида нималар беркитилганини аёл билишни истамасди, аммо руҳий нохушлик сабабларидан қутулишни хоҳлашини у тан олди. Дори-дармонлар ўтмишни эслаш учун жуда қулай восита, деб ҳисобларди у, аммо ўтмишга қайтиш учун қалбдан ҳамма нарсани эслаш талаб қилинишини аёл инобатга олмасди. Бу усул ёрдамида олинган ҳар қандай маълумот, ҳаттоки хотирада болалик ҳақидаги қандайдир эсдаликлар тикланса-да, аёл уларга нисбатан бефарқ бўлиши ёки уларни инкор этиши мумкинлигини мен унга айтдим.
Албатта, ўз хотирасини тиклашга қарор қилган жабрдийданинг ҳаммаси ҳам ўтмишнинг ёрқин тасвиридан «хурсанд» бўлавермайди. Баъзида жинсий зўравонлик шунчалик илк даврда юз бериб унут бўлиб кетганки, жабрдийда қанчалик ҳаракат қилмасин, уни эслашнинг асло имкони йўқ [71]. Аммо кўп ҳолларда инсон ўз хотирасини тиклашга жуда-жуда интилади, унинг ҳаракатлари бора-бора ўз самарасини беради ва хотираларни юзага чиқаради. Шундан сўнг бу хотиралар устида амалий ишларни бошлаб юбориш мумкин.
Хотирани тиклаш учта мақсадни кўзлайди — инкор этишни енгиб ўтишни, ўз «мен»имга қайтишни ва реал шахсий ўзгаришлар томон амалда ҳаракат қилишни. Инкор этиш — Худога қарши чиқишдир. Инкор этиш сохта амалийликни ҳақиқий воқеликдан устун эканлигини назарда тутади. Шунингдек, унинг ёрдамида, хотирани тиклашда Худонинг бу қадар қудратли ва эзгу ниятли эмаслиги, назарда тутилади. Ва ниҳоят, ўтмиш ҳақидаги хотирани тиклашга интилиш — бу ёлғон билан яшамаслик қарори.
Ҳозирги кунга ва келажакка бўлган умид-ишончимиз сингари, ўтмишимиз ҳақидаги хотираларни ҳам эсда сақлашимиз лозим. Ўтмишдан воз кечиш — ўз ҳаётимизнинг, ўз йўлимизнинг ва ўз шахсиятимизнинг бир бўлагини ўчириб ташлашимиз кераклигини англатади. Биз ҳозирда қандай довюрак бўлсак, келажакда одамлар ва Худо билан муносабатларни ўрнатиш учун қандай жасур бўлишимиз керак бўлса, ўтмишга қайтишимиз учун ҳам шундай ботир бўлишимиз талаб этилади.
Ва ниҳоят, ўтмиш билан учрашиш ҳозирги замонни янада яққолроқ кўришга имкон беради. Ўтмиш ҳозирги замонга ёпишиб олиб, унда қотиб қолади ва кеманинг тагига ёпишиб олган чиғаноқтош каби, кўринмас тўсиққа айланади ҳамда кеманинг шиддат билан олдинга қараб ҳаракат қилишини секинлаштиради. Хотираларни кўриб чиқиш жабрдийдага ўз ҳаётини тўғри назорат қилиш ҳиссини беради. Тасодифан юзага чиқиб қолиши мумкин бўлган яширин ҳеч нарса йўқ. Аёл чўчиб турганидек, уни бирданига «хунук ўрдакча» ёки яна қандайдир ярамасга айлантириб қўядиган бирор нима беркиниб олгани йўқ.
ШАХСИЙ ЎЗГАРИШ ЮЗ БЕРИШИ УЧУН КЎП НАРСАНИ ЭСЛАШ КЕРАКМИ?
Ушбу савол мен ёшгина имонли бўлганимда берган ўша саволларни яққол эсимга солади: «Масиҳий ҳисобланиш учун итоаткорликнинг қандай минимал даражаси зарур? Аввалгидек, мен спиртли ичимликларни истеъмол қилишим мумкинми? Ибодатхонага мунтазам тарзда боришим керакми? Гувоҳлик бериш-чи? Сахийлик билан эҳсон қилиш-чи?». Бундай саволларга жавоб йўқ, чунки бу саволлар сохта тасаввурларга асосланган.
Шунга ўхшаш кўп нарсани эслаш керакми, деган савол гўёки шахсий ўзгаришлар учун ҳаммасини тўғри қилиш кераклигидан, ёки ҳеч бўлмаганда, етарли даражада кўп нарсани тўғри қилиш лозимлиги асосидан келиб чиқади. Бироқ кучли ўзгаришлар ўзи билан фақатгина тавбага олиб келиши мумкин: ушбу ҳолатда ишончсизликнинг қуюқ туманини тарк этиш — мана шундай мусибат айнан мен билан содир бўлди, ёхуд отам, ёки акам, ёки амаким, ёки қўшним шунчалик ахлоқсизки, мени йўлдан оздиришди-я, деган маънони англатади [72].
Аммо қонуний бир савол қолмоқда: эслашга қачон чек қўйилади? Бу саволга иккита жавоб бор. Биринчидан, хотирани тиклаш жараёни — бу бир умрлик масала [73]. Худо биздан эртанги кунгача идеал инсонга айланиб қолишимизни талаб қилмайди. Статистикага кўра, ўртамиёна америкалик бутун умри давомида ўн икки тоннадан ўн тўрт тоннагача озиқ-овқат истеъмол қилар экан. Ана энди бир тасаввур қилиб кўринг-а, бир ўтирганингизда сизга бир неча тонна озиқ-овқатни тановул қилишни амр этсалар. Шахсий ўсиш ҳам Худо танлаган даврда шу каби маълум вақтни талаб қилади. Бизнинг ишимиз — шунга тайёр туриш, Худонинг иши эса — Ўзининг марҳаматли хоҳиш-иродасига ҳамда бизнинг эҳтиёжларимиз ва хусусиятларимизга кўра, мана шу жараённи ташкил этишдир. Шундай қилиб, Ўзининг юксак мақсадларини амалга ошириш мақсадида марҳаматли Худо Ўзи танлаган вақтда бизнинг хотираларимизни ёдимизга солади.
Иккинчидан, эсдаликлар баъзида аста-секинлик билан қайтади, қадам-бақадам асосий ҳодисага — азоб-уқубатни келтириб чиқарган, шармандалик ҳиссига асосланган ва ваҳимага соладиган ҳодисага яқинлашади. Ҳаракат кўпинча, мен «енг ичидаги дастак», деб атаган томонга қаратилади. Бундай хотиралар қалбни вайрон қилади, чунки кечинмалар жинсий зўравонлик, ёки изтироб, ёки хоҳлаган нарсага етишиш билан боғлиқ бўлади ва жинсий зўравонлик юз бериши муқаррар ҳамда исталган ҳолат бўлгани учун қувончли ҳодисанинг исботи сифатида қабул қилинади.
Бир аёл хотирасида жинсий зўравонликнинг онда-сонда ҳолатларини сақлаб қолган экан. Унинг кўплаб эсдаликлари ниҳоятда ноаниқ эканлигини аёл тушунарди. Аёлнинг ўйлашича, воқеалар у эслаб қолганидан кўра янада ваҳшийроқ ҳолатда юз берган. Аёл бирор бир эски ферма ертўласининг эшигини кўриб қолгудек бўлса, унинг тушлари алағ-жалақ, янада азоб-уқубатли бўларди. Ертўла эшигининг ортида нималар юз берганини аёл эслай олмайди, аммо қалбни тахқирловчи ва ҳалок қилувчи воқеа бўлиб ўтганини у билади.
Бизнинг ҳаракатларимиз ёрдамида аёл бир қатор даҳшатли воқеаларни эслади, бироқ эсга тушган ҳар бир ҳодиса янада кўпроқ нарсаларни эслатиши керак, деган ҳис-туйғу орқали йўқ қилинарди. Охир-оқибатда ертўла эшигининг ортида юз берган ҳодиса аёлни довдиратиб қўйган реалликка айланди. Бу ёввойи, ёвуз ва азоб-уқубатли тарзда амалга оширилган ваҳшиёна жинсий зўравонлик эди. Ўйлашимча, эсдаликлар аёлни йўқ қилиб юбормаслигига ишонч пайдо бўлиши учунгина, унинг қалби етарлича даражада ўзгарганидан кейингина бу аёлнинг хотираси тикланди.
Шунчалик кўп нарсани эслаш керакми? Пировардида, жавоб қуйидагича бўлади: биз қанчалик нарсаларни кўп кўришимиз кераклиги, Худонинг истагига кўра белгиланади. Бизнинг вазифамиз — кимларга хизмат қилишга биз даъват этилганлигимизни англашдан ва уларни янада кучлироқ севишимиз учун бизга нималар ёрдам бериши мумкинлигини кўра билишдан иборат.
ЭСДА ҒИРА-ШИРА ҚОЛГАН ЁКИ УНУТИЛГАН ХОТИРАЛАРНИ ТИКЛАШ УЧУН СИДҚИДИЛДАН ҲАРАКАТ ҚИЛИШ КЕРАКМИ?
Жавоб жуда оддий —
Самимий ошкораликка интилиш ҳақида ҳаммадан ҳам забурчи жуда яхши айтган:
Эй Тангрим. Мени синаб, юрагимни билиб олгин! Мени текшириб, хаёлларимни ўрганиб чиққин! Кўргил-чи, йўлимда бирон хафалик бормикин? Абадият йўлига мени йўналтиргин...
Ошкоралик намунасини очликдан ўлаётган ва нажот сўраб итоаткорликда қўлини узатаётган камбағал тимсолида кўриш мумкин. Ошкоралик — қуйидаги сўзларда намоён бўладиган ва фақатгина пассив мойилликнинг ҳолати эмас: «Мана мен ошкораликка тайёрман. Агар Худо мен бирор нимани кўришим кераклигини хоҳласа, менга керак бўлган нарсани албатта У менга ошкор қилади».
Мен кўпсонли эркак ва аёллар билан иш олиб борганман. Уларда, гўёки уларнинг хотирасида шахсий ҳаётларини ўз ҳолича кечираётганлиги ҳисси мавжуд эди. Хотиралар ўз инжиқликларига кўра, хоҳлаган пайтда инсонларнинг онгига кириб боради ва уларнинг ички дунёсини эгаллаб олади. Бироқ далил-исботлар шундан гувоҳлик берадики, хотиралар қайсидир маъно ва даражада исталган тарзда қайтади. Жабрдийданинг ўз ўтмиши борасидаги азобли эсдаликларига нисбатан бўлган муқаррар ва зиддиятли муносабатларига қарамасдан, хотиранинг тикланиши бу жабрдийданинг ўтмишга мурожаат қилиш истагининг натижасидир. Шундай бўлса-да, хотиранинг тикланишига ёрдам берувчи ошкоралик, онгли равишдаги исталган воқеалар орқали йўлга қўйилмайди. Аслида, биз Худога мурожаат қилиб, қалбимизни У билишини хоҳлаб турган пайтимизда, хотираларнинг эсимизга тушмаслиги тўғри ва табиий хол ҳисобланади. Маълум маънода хотира автоном, яъни мустақил бўлади ва электр виключателига қараганда, янада сирли равишда қурилган.
Бизнинг синчковлигимиз болаларнинг қизиқувчанлигига ўхшайди. Бола ҳаётга ўта сезгирлик билан кириб келади: ҳаётда ўз ўрнини топиш учун бола атрофидаги оламни ҳидлайди, ушлаб кўради, ҳамма нарсанинг таъмини таътиб кўради. Синчков инсон эса ҳамма нарсани ўрганади, лекин обдон ўйлаб кўрмай тартибсиз равишда, олган билимларини ўзи учун қулай бўлган полкаларга қўйиб чиқади. Жинсий зўравонлик қурбони бўлган жабрдийда тинглашга, чуқур ўйлашга ва ўз ҳаётининг маълумотларини тўғри баҳолашга тайёр бўлиши керак. Бу жараён сумкадан калитни топиш мақсадида, шоша-пиша уни қоқиб ағдариш жараёнига асло ўхшамайди. Аслида, бу секингина ўйлаб ҳаракат қилиш, ташқи дунёда ўз ўрнини топиш учун ички дунёни ҳис-туйғу билан обдон ўрганиб чиқиш жараёнидир.
Сергаклик — серқатнов машина йўлидан ўз боласини олиб ўтаётган онанинг ҳушёрлигига ўхшайди. Йўлдан боласини етаклаб ўтаётган она анойи эмаски, бошқа бирор нима билан банд бўлиб йўлнинг ўнг ва чап тарафига қарашни унутса, ёки диққат-эътиборини иккала тарафдан ғизиллаб ўтаётган машиналарга қаратиб, боласини эсдан чиқариб қўйса. Сергаклик — бу тайёр туриш («Нимаики юз берса, ҳаммасига тайёрман») ва кутишдир («Кутайлик-чи, бирор нима бўлар»). Бунда васваса идрокни йўлдан оздиради ва хотиранинг тикланишига тўсқинлик қилади. Шунингдек, у сохта хотираларни уйғотишга қодир. Ошкоралик эшикни қия очади, синчковлик уни ланг очади, сергаклик эса хотиранинг келишини кутади.
Ички зарарни ростакамига кўриб чиқишни, жабрдийдалик даҳшатини англаш сингари таърифлаш мумкин. Виктимизация, уни тўғри ишлаб чиқилганда, оғирлик нуқтасини ташқи зарарга кўчиради.
Жинсий зўравонликнинг ташқи зарари жабрдийданинг топталган қадр-қимматини қандай акс эттирса, ўзининг гуноҳини ҳимоя қилишини ҳам худди шу тарзда намоён қилади. Кўплаб масиҳий арбоблар, гўёки жинсий зўравонликнинг етилган жабрдийдаси учун мўлжалланган «омон қолиш» ёки «енгиб ўтиш» хулқ-атвор усулини нотўғри ёки гуноҳли усул сифатида қораламай, ҳурмат қилиш кераклигини исботлайдилар. Ёш жабрдийда учун тирик қолишдан ўзга чора қолмади, шунинг учун у ўзининг ҳозирги даврдаги «енгиб ўтиш» хулқини синчковлик билан таҳлил қилмаса ҳам бўлади. Ҳозирда у «тирик қолиш» учун мўлжалланган олдинги хулқининг камчиликларини тушуниб олиши жуда муҳим, кейин эса қулай фурсат ва қулай шарт- шароит бўлганда, хулқ-атвор усулининг янги, янада «ишончли»сини синашни бошласа бўлади.
Келтирилган далил-исботлар ўз маъносига эга, улар ниҳоятда мантиқлидир. Уларнинг фақатгина бир камчилиги бор: гуноҳ гуноҳлигича қолаверади. Қизалоқ ёки болакай ўзини ҳимоя қилиш усулини ахтаради, жонсизланиб қолиш қонунида виктимизациянинг ҳалокатли таъсиридан яшинишга интилади, қолаверса, унинг «енгиб ўтиш» хулқини айблаб бўлмайди. Аммо улғайгач, унда ана шу хулқнинг сақланиб қолишига ва севиши керак бўлган одамлар билан яхши муносабатларни ўрнатишда хулқнинг халақит беришига йўл қўйса, бу оддийгина «енгиб ўтиш» қонуни эмас, балки Худонинг буюк амрларини бузиш бўлади. Агар гуноҳ инкор этилса ёки эътиборга олинмаса, у охиригача даволанмаган инфекция сингари организмда томир отиб кетади. У қалб қувончини сўриб олади ва енгил тортиш имконидан гуноҳкорни маҳрум қилади. Инфекция тушган ва чириб бораётган ўчоққа эътибор берилмас экан, ҳозирги фаолликни тутиб туриш учун қалб томонидан янада кўпроқ куч сарф қилинаверади.
Тушуниш ҳақидаги илтижо, агар у қондириладиган бўлса, ҳеч қачон марҳамат илтижоларига жавобан инъом этиладиган ҳузур-ҳаловатчалик қувонч келтирмайди. Шундай бўлса-да, гўёки «сизни тушунишлари»га бўлган истакни ғайриқонуний деб ҳисоблаш жуда катта ва жиддий хато бўлади. Шахсий ўсишга интилган жинсий зўравонликнинг жабрдийдаси ички зарарни ҳис қилишни бошлаганда, ҳозирги вақтдаги ўзининг ҳимоя қилиш андазаларини барибир ўз хоҳлаганича ва дарровдангина алмаштира олмайди. Вақти-вақти билан жабрдийда ўзининг узоқ ҳамда етуклик томон бораётган йўлида қоқилади ва йиқилади. Жабрдийдага ўзаро муносабатларни ўрнатиш усули борасида ҳар доим алланималарни тўнғиллайдиган ёки унга ёт бўлган ҳимояга тинмай рўкач қиладиган «дўст» асло керак эмас. Жинсий зўравонликнинг қурбони бўлган бир аёл айнан жинсий зўравонлик мавзуси бўйича мен ўтказаётган семинарга қатнаб турган ўзининг эри ҳақида сўзлаб берди. Ҳикоясининг сўнгида маъюсланиб қўшиб қўйди: «Ҳозирда у қандайдир билимларга эга бўлгач, менинг виждоним бўлиши кераклигини ва барча камчиликларимни менинг юзимга солиш ҳуқуқига эга эканлигини айтди». Ўзи бусиз ҳам қонаб турган қалбга мен яна туз сепиш керак, деб ўргатаманми кимгадир. Бундай ҳолат ниҳоятда мени ранжитди. Тавба қилиш ва кечириш — бу юксалишнинг энг баланд чўққилари, бироқ чарчаган сайёҳ йўлда бир пиёла муздак сувсиз — унга яқин бўлган меҳрибон қалбларнинг мадад ва севгиларисиз юролмайди.
Жинсий зўравонликдан азият чеккан жабрдийда раҳмдил дўстлари ёрдамида ўз мақсади сари интилади. Тўғрилик жабрдийдадан, у ташқи зарарни англашини ва ўзининг ҳозирги, бироқ бошидан кечирган жинсий зўравонлик натижаси бўлиб, қолган муносабатларни ўрнатиш — ҳимоя усулининг тартибини, вазифасини ва камчиликларини ўйлаб кўришини талаб қилади.
Ҳимоя тартиби муносабатлар ўрнатишнинг конкрет усулида, масалан, мўмин-қобилда, Қор маликасида ёки жиблажибонда намоён бўлади. Айтиб ўтилганидек, ҳеч ким ҳар доим ва ҳар гал бир хил тоифага мос келавермайди. Одам ўзидан шундай деб сўраши жуда муҳим: «Мен қачон ва ким билан мўмин-қобил, Қор маликаси ёки жиблажибон бўлиб қоламан? Ўз ҳаётимнинг қайси вазиятларида ва қачон мен овоз бериш ҳуқуқидан маҳрум этиламан, инсонларни назар-писанд қилмайман ёки ҳеч нарсадан хабари йўқ жабрдийдани йўлдан оздираман?»
Ростгўйлик ўзини ҳимоя қилиш усули борасида, жабрдийдага арзимас ҳаётий муаммоларга ўзгача кўлам нуқтаи назаридан қарашга ёрдам беради. Масалан, ёлғиз аёл ўз пулларини оқилона сарф қилиш мақсадида одамнинг шаҳвоний ҳирсини қўзғатадиган ички кийим олмасликка қарор қилиши ёки ўзини умуман дилбар аёлдай ҳис қилишдан воз кечиши мумкинми? «Телефон гўшагини ўзингиз кўтаринг!» деб эрига ҳеч қачон айтмаслик одати, аёлнинг унга хизмат қилишини кўрсатадими ёки ўзаро муносабатлардан қўрқиб бўйин товлашини англатадими? Аслида, одамлар ўз муносабатларини ўрнатиш усулларига ўзгача нуқтаи назардан қарамасалар, бундай саволларга жавоб беришнинг имкони йўқ, бироқ муаммога тез орада шундай нуқтаи назардан қараш имкони бор экан, демак, жабрдийда донолик билан ўз хулқ-атворининг андазаларини баҳолашга қодир.
Ўзини ҳимоя қилишнинг вазифаларини бир вақтнинг ўзида инсоннинг ҳам қадр-қиммати, ҳам фаҳш йўлига кирганлиги нуқтаи назаридан баҳоламоқ даркор. Ётоқхона деворидаги ёриққа қараб туриб, даҳшатдан мавҳум ҳолатга тушишни ўрганиб олган ўша ўн тўққиз ёшли қиз (қаранг:
Бироқ тўғрилик, болаларча хулқ-атворнинг катта ҳаётга мослашиши унинг инсоний қадр-қимматини эмас, балки унинг гуноҳи натижаси эканлигини тан олишни талаб қилади. Жинсий зўравонлик жабрдийдаси улғайгач, ўзини ҳимоя қилиш мақсадида ийманиб мавҳумлашади, ҳаммадан узоқлашишга ҳаракат қилади, ўзи ва бошқа одамлар ўртасида яқинлик имкониятларини (шу билан бирга заифликни) ошириш имконига эга бўлган қандайдир муносабатларни ўрнатишдан ўзини олиб қочганда, у нафақат ўзининг омон қолишини таъминлайди, балки ўз яқинларига қарши гуноҳ қилади, Худонинг бу дунёда жабрдийдани Ўзининг севги қуроли ва ҳузур-ҳаловати қилиш ҳуқуқини инкор этади.
Нажот топган қалб ўзининг мустақил ва итоатсиз бўлиш қарорининг нотўғри эканлигини англаганда, бу аёл қанчалик йироқда яширинишга уринмасин, у шифо топишни бошлайди. Масалан, у мўминлик усулида турли можаролардан олдингидай осонликча чиқиб кетолмайди, чунки юриш-туришнинг бундай тарзи ҳимояланиш сифатида уни ошкор қилади.
Ҳимоя ҳулқ-атворининг вазифаси табиий тарзда амалга оширилганда, унинг ахлоқсизлиги аниқланади. Тўғрилик чириб кетган ва моғор босган сағанага киришни талаб қилади. Дафн маросимига тайёрланадиган хонада сайр қилиб юриш ёки ўликхонада узоқ ўтириш ҳеч кимга ёқмайди. Нега унда тўй бўлаётган уйга боришдан кўра, азадор хонадонга бориш яхшироқдир <қиёсланг: Воиз 7:2–4>? Жавоб шундан иборатки, азадор хонадонда ўзига бино қўйиш деган кераксиз нарса бизни тарк этади ва биз ҳақиқий ҳаётнинг чин маъносини англаб етамиз. Ўзликни ҳимоя қилиш хато эканлигини англаш — ўз қилган ишимиздан уялишимизни, тавба-тазарру ва қайғуни ҳис қилишимизни англатади. Ҳаётимизни ўзимиз ҳимоя қилишимизнинг натижаси — бу бизда бўлиши мумкин бўлган нарсалардан айрилишимиз, бизда нимаики бўлса ҳаммасини ишдан чиқарганлигимизни тан олишимиздир. Тўғрилик — ушбу яхши ҳимояланган дунёда ҳеч қачон жабрдийданинг болалиги ва ҳақиқий ҳаёти бўлмаганлиги далилига уни тик қарашга мажбур қилади. Шу билан бирга, катта ҳаётда олдинги азоб-уқубатларини камайтириш учун жабрдийда қўллаган ҳимоя воситаларини тўғрилик фош этади, жабрдийда аёлнинг ташна бўлган ва ғазабланган қалбига нур таратади.
Мен бир аёл билан суҳбатлашган эдим, суҳбатдан шуни билиб олдимки, унинг учта боласи бўлиб, уларнинг ҳаммаси оналарини ёмон кўрар эканлар. Аёл эса бундай муносабатга чидай олмасди. Бу Қор маликаси эди, бир вақтни ўзида болалар ундан қарздор эканликларини фарзандлари ҳис қилишларини хоҳларди, ўзининг жирраки, худбин ва аламли меҳрибонлиги туфайли уларни ўзидан итариб узоқлаштирарди. Она такаббур, сержаҳл ва ёлғиз аёл эканлигини тушунишга ақли етарди, бироқ ортда қолган йилларни қайтариш ва болаларига меҳр бериб, уларнинг диққатини яна ўзига қаратиш унинг измида эмаслигини, яъни аччиқ ҳақиқатни асло тан олгиси келмасди. Аёл ўзидан нафратланарди ва унга озор етказган зўрловчини кўришга кўзи йўқ эди, чунки айнан дилозорнинг дастидан унинг қалби қўполлашди ва руҳи совиди. Она энди болалари билан муносабатларни тиклашнинг имкони йўқлигидан руҳан умидсизликка тушди, ўзини ёмон кўрди ва унга етказилган зарарнинг илдизини қуритиш имкони йўқлигини, ўзининг ожизлигини тан олгиси келмасди. Гуноҳ шармандалик ва ташвиш келтириши мумкинлигини бирор марта ҳам ўйлаб кўрмаган одам, албатта қўлидан ҳеч нарса келмаслиги учун ўзидан ўзи нафратланади.
Жинсий зўравонликдан азият чеккан жабрдийда ўзига етказилган ташқи ва ички зарарни итоаткорлик ҳамда жасорат билан ҳал этишга қарор қилганда, бу жараёнда қандай ҳаракатлар амалга оширилади? Жавоб — кўплаб ўқувчилар ушбу китобнинг илк саҳифаларидан «нима қилиш керак» мавзусидаги йўл-йўриқни кутаётганликларини назарда тутади. Афсуски, ҳаттоки шундай йўл-йўриқларда ҳам қадам-бақадам, яъни аста-секинлик билан амалга ошириладиган босқичлар бўлмайди. Шунга қарамасдан, ана шу жараёнда гарчи муайян ҳаракатлар мутлақо равшан бўлмаса-да, босиб ўтиш керак бўлган тахминий йўлни чизиб беришим мумкин, деб ўйлайман. Бу йўл қуйидаги босқичларни ўз ичига олади: ошкоралик, «насосни тўлдириш», маълумотларни ўзлаштириш ва улардан мантиқий хулосалар чиқариш.
ОШКОРАЛИК
Жинсий зўравонликнинг жабрдийдасига хотиралар қайтганда ва у юз берган ҳодисаларни тўлиқ тан олганда, ошкоралик юз бериши мумкин. Кўплаб одамлар ўтмишда бўлиб ўтган воқеаларни ошкора ва чин дилдан қабул қилинган ҳолат сифатида тан олгилари келмайди. Бу қандайдир ўз-ўзидан юз берадиган ҳолат. Бироқ аслида, жинсий зўравонлик юз берганини инкор этиб бўлмайдиган далил сифатида қабул қилиш — Руҳнинг сездирмай кўрсатган йўл-йўриғига бўлган жавобдир. Жабрдийда, айнан жинсий зўравонликнинг қурбони бўлганини тан олишга, агар зўрлаганлар демасак, уни ундаётганликларини ҳис қилади. Хотира жавоб қайтаришни талаб қилади ва у қандайдир пайтда, хотираларнинг ҳақиқийлигини ёки бошидан ўтказилган жинсий зўравонлик ҳақидаги ички ҳис гумонларини тан олиш қарорини ўз ичида мужассамлаштиради.
Жабрдийданинг иккинчи қарори уни жинсий зўравонлик муаммосини атрофлича тушуниб етишга олиб келиши керак. Ундан ички ҳардамхаёллик ҳиссини кутиш мумкин, у қайсидир маънода кучли бўлишига қараб, шахсий ўзгаришлар ўша маънода янада кучлироқ ёки янада ишончсизроқ бўлади. Вазиятнинг ўзгариш нуқтаси одам шундай деганда рўй беради: «Ўтмишимнинг ҳалокатли ва азоб-уқубатли даврига қайтар эканман, мен ўзимни қатъиятсиз сезаман, аммо ҳозирда ўзим кечираётган ҳаётдан мен қаноат ҳосил қилмаслигимни аниқ биламан. Мен жинсий зўравонлик муаммосини атрофлича ўрганиб чиқишни хоҳлайман». Ошкоралик шаклланган истак сингари жараённи тезлаштиришни талаб қилмайди. Инсон инкор этиш ва умид қилиш ўртасида ҳаёт кечираётганда, ошкоралик келади. Туғишни бирозгина вақтга кечиктириш мумкин, аммо ҳали вақти келмасидан туғруқни тезлатишга ҳаракат қилиш — бу нодонликдир.
«НАСОСНИ ТЎЛДИРИШ»
Сув чиқаришни бошлаш учун олдинига эски насосга бирозгина сув қуйиш талаб қилинади. Насосни тўлдириш жараёни — фаол ва аниқ бир мақсадга қаратилган. Олдинроқ қандайдир тайёргалик билан куч ишлатиб ҳаракат қилинмаса, қудуқдан сув чиқмайди. Шу сингари тўғрилик ҳам олдиндан ўзининг афзалликларини намоён қилмайди, агар у фаол ва бир мақсадга қаратилган бўлмаса.
«Насосни тўлдириш» ўз ичига — ибодат, рўза тутиш ва Муқаддас Китобни ўқиш каби руҳий итоаткорликни қамраб олади. Ибодат Худо билан яқин муносабатларни ўрнатиш эҳтиёжини намоён қилади. Рўза тутиш қалбга ундаги бўшлиқни ва дунёвий ҳузур-ҳаловатларнинг ўткинчи эканлигини кўрсатади. Худонинг Каломи қалбни озуқлантиради ва уни тўйдиради, ҳеч қандай нон эса бунинг уддасидан чиқа олмайди.
Серғайрат ошкораликсиз ростликка интилиш қалбни мулоҳаза юритиш йўлига бошлайди, аммо у шахсий муаммоларни ҳал этишга олиб келмайди. Менинг мақсадим ҳар бир итоаткорликнинг қандай амалга ошишини фақатгина тасвирлаб бериш эмас, балки жинсий зўравонликка оид ошкораликнинг афзалликларини кўрсатиб беришдан иборат.
Қисқача қилиб айтадиган бўлсак, ибодат — бу инсоннинг Худо билан суҳбати. Бундай суҳбат бизга Унинг ўғли ёки қизи сифатида Отага мурожаат қилиш имконини беради. Уларнинг борлиги Худо учун ардоқли ва У томондан олқишланади. Ибодат қодир Худо бизнинг ҳар бир фикримизни ва қалбимизнинг ҳар бир истагини билиши ҳақидаги мурожаат билан бошланади, яъни биз ўз хоҳиш-истакларимизни англаб, уларни Худога айта олишимиздан олдин, У ҳаммасидан хабардор эканлиги тан олинади. Ибодат Худони ҳеч нарсадан хабардор қилмайди — ибодат бизни Худонинг ҳузурига олиб киради ва Уни бизнинг ҳаётимизга киришни таклиф қилади. Ибодат — бу айтган сўзларимиз ёрдамида Худога бизнинг алоқадорлигимиз. Бу маънода ҳар қандай мавзуга қилинган ҳар қандай ибодат Худо қалби учун қувончли ҳисобланади. Биз Худога интилишимизни, Унга ибодат қилишимизни, Унга ҳамду сано айтишимизни, Унга муҳтожлик сезишимизни ва Уни яхши кўришимизни Раббий хоҳлайди. Дилдаги сўзлар, далил-исботлар, панд-насиҳатлар, йўл-йўриқлар, шифо топиш, марҳамат, тинчлик-омонлик, имон-эътиқод ёки тасалли ҳақидаги Худога илтижолар Уни бизнинг ҳаётимизга киришга ва Унинг ихтиёридагиларни амалга оширишга даъват этади. Ибодат бизнинг тан олинмаган ҳис-туйғуларимизни, қаҳр-ғазабимизни, азоб-уқубатларимизни ва қалбимизнинг ташналигини очиб беради.
Жинсий зўравонликнинг жабрдийдаларига мен ҳар доим ибодатни сайр қилиб юрганда ёки яна бошқа тинч — Худо билан уларнинг суҳбатини ҳеч ким эшитмайдиган ёки гапни бўлмайдиган жойларда овоз чиқариб бошлашни маслаҳат бераман. Жабрдийда нималарни ҳис қилаётганини, нималарни ўйлаётганини, Худо ва ўз яқинлари билан муносабатларда нималарни хоҳлаётганини ибодат рўйирост намоён қилиб бериши керак. Бу — Муқаддас Руҳ бизга нималарни очиб бермоқчи ва қандай тарзда буни У амалга оширмоқчи эканлигини Муқаддас Руҳнинг хабар беришига қаратилган даъват. Бу — кўпинча мана узоқ йиллар давомида, гарчи яширинча бўлса ҳам, инкор этиб келинган ёки эътиборсиз қолдирилган муносабатларни тиклашга қаратилган даъват. Бу — қалбнинг Худо билан янада яқин муносабатларга бўлган ташналигини тан олишдир [75].
Рўза тутиш — бу ўткинчи бўлмаган руҳий қадриятларга диққат-эътиборни қаратиш учун, маълум вақтга ҳаққоний лаззатдан воз кечиш қароридир. Бу фақатгина лаззатдан ўзликни тийиш эмас, гарчи уларнинг бўлмаслиги бизнинг тана лаззатига тобе эканлигимизни англашни яхшилайди. Бу нафақат ўзликни назорат қилиш, гарчи у бизда ҳавасга қараб иш тутиш қарорини мустаҳкамласа ҳам, балки бекаму кўст яшашга интилмаслик машқлари. Рўза — бу шахсий тажрибада Худони англаш мақсадининг ифодасидир.
Жинсий зўравонлик жабрдийдаларини мен кўпинча, тахминан бир ой рўза тутиш мобайнида яхши кўрган жойларини танлаб олиб, ўқишга, ёзишга ёки сокинликда ўтириб хаёл суришга даъват этаман. Рўза руҳий зориқиш учун қалбни очади, чунки қалбни кўпинча дунёвий, ўткинчи беҳудалик бўғиб қўяди. Рўза тутиш туфайли сохта лаззат келтирувчи нарсалардан қутулиш жараёни бошланади.
Ибодат дардни айтишга даъват қилган, рўза эса руҳий зориқишни кучайтирган бир пайтда, Муқаддас Китобни ўқиш руҳни уйғотади ва у Худонинг иродаси моҳиятига олиб кирилгач, руҳни қониқтиради. Битик қалбни шундай саволлар беришга йўналтирадики, улар ҳаммадан ҳам Худони ташвишлантиради. Гуноҳ қилингандан кейин Худованди Карим Одам атодан сўради: «...сен қаердасан?» <Ибтидо 3:9>. Худованд Қобилдан сўради: «...Нима учун сен ранжидинг?..» <Ибтидо 4:6>. Иккала ҳолатда ҳам Худо асосий муаммога мурожаат қилади, чунки айнан ана шу муаммо туфайли Унинг болаларининг ўз яқинлари билан ва Унинг Ўзи билан муносабатлари бузилди. Одам ато билан юз берган ҳолатда бу уят эди, Қобил билан юз берган ҳолатда эса — адоват. Худонинг Каломи бизнинг ичимизга кириб боради ва юрагимизнинг хаёлу ниятларини фош қилади (қаранг: Ибронийларга 4:12–13).
МАЪЛУМОТЛАРНИ ЎЗЛАШТИРИШ ВА УЛАРДАН МАНТИҚИЙ ХУЛОСАЛАР ЧИҚАРИШ
Ибодат қилиш, рўза тутиш ва Муқаддас Китобни ўқиш туфайли маълумотларни ўзлаштириш медитация ва осойишта диққат-эътиборни талаб этади. Таълим олиш — бу қадам-бақадам, билиш учун кўп вақт талаб қиладиган, секинлик билан амалга ошадиган жараён. Мен бир аёл билан суҳбатлашиб, у билан бирга иш олиб бордим. У менга хотирасида сақланиб қолган ўзининг учта эсдаликларини ҳикоя қилиб берди: отаси унинг қаршисида қандай яланғоч тургани ҳақида, отанинг тиззаларида ўтирганда қиз ўзини нақадар ноқулай ҳис қилгани ҳақида, ота қизи ва унинг сингиллари билан қўпол ҳаракатлар қилиб, ўйнашгани ҳақида. Унинг хотираси аста-секинлик билан тикланарди. Ҳафта кетидан ҳафталар ўтди, ниҳоят аёл хотирасида сақланиб қолган бу учта ҳолат ўртасидаги алоқани ҳис қила бошлади, аммо тажовузнинг ўзини эслай олмади. Отаси яланғоч бўлганда уни ўзининг тиззасига ўтиришга мажбурлаётгандай, эркалатиш мақсадида ёмон қилиқлар билан уни қўпол ўйнатаётгандай кўринди аёлга. У жисмоний яқинликни эсламади, бироқ отанинг ниҳоятда беадаб хатти-ҳаракати, олий даражадаги нолойиқ хулқини жинсий зўравонлик ҳодисаси сифатида баҳоланишини аёл тушунди. Мулоҳазалар, кундалик юритиш, психотерапевт ва яқин дўстлар билан суҳбатлар унинг шахсий ўзгаришлар жараёнида қатъий қарорга келишига замин яратди.
Мулоҳаза юритиш жараёни сигирнинг кавш қайтаришига ўхшайди, сигир кавш қайтариш жараёнида ўтлар хом ашёга айланади, бунинг натижасида эса сут ҳосил бўлади. Икир-чикирлари, яъни кўплаб аниқликлар мавжуд бўлган жинсий зўравонлик — сиз қандай кийинганлигингиз, у ёки бу ҳолатда қандай ҳаракатлар қилганингиз, нималар деганингиз, жинсий яқинликни қандай ўтказганингиз, кейин нималар юз бергани ҳақидаги мулоҳазалар сизнинг тафсилотларни қабул қилиш идрокингизни озод этади. Чунки бундай тафсилотлар жинсий зўравонликнинг ҳам ташқи, ҳам ички натижаларини тушуниш учун кўпинча асосий омил бўлиб қолади.
Бир аёл менга болалик пайтидаги расмлар солинган альбомини олиб келди. Бир расмда унинг чеҳраси ажойиб гўзал, нигоҳи эса мулойим, бошқа расмда эса унинг кўриниши — безовта, ғайритабиий эди. Ана шу туширилган икки расм оралиғидаги вақтда боқчада жинсий зўравонлик ҳолати юз берганди. Расмларни қўлига олган аёл ана шу расмлардаги бир-бирига ўхшамаган икки қизалоқ ўртасидаги фарқлар борасида узоқ мулоҳаза қилди. Бирдан унинг эсига тушиб қайта тикланган хотиралар аёлга кучли таъсир кўрсатди ва у кўп нарсаларни англашга ҳаракат қилди. Хотиралар унинг ҳозирги хулқи андазаларини аёлга тушунишга ёрдам берди ва бугунги кун ҳаёт йўлини ёритди. Олдинига у ювош, ёқимли, бироқ бегоналардай эди. Ўз расмлари борасида чуқур мулоҳаза юритар экан, аёл дугоналари, эри ва психотерапевтга нисбатан ўзининг ҳимояланувчи хулқи сабабларини тушуниб етарди. Мулоҳазалар хотира, образ ёки исбот-далилларга турлича нуқтаи назарлардан қараш ва уларнинг аҳамиятини англаш имконини беради.
Тадқиқотлар жараёнида ўтказилган тажрибалар шуни кўрсатдики, ёзма равишда ифода қилинган фикрлар — далил-исботлар ва ҳис-туйғулар билан боғлиқ бўлган хотиралар — содир бўлган воқеаларни шакллантиради, уларга сезилувчанлик ҳиссини ато этади. Эсимда, компьютер олдида ўтириб олиб, жинсий зўравонликка дуч келганлигим далилини тушунишга ҳаракат қилганман (қиёсланг:
Кундалик қандай юритилиши, унда қандай масалалар ва муаммоларга мурожаат қилиш кераклиги ҳақида кўп ёзилган. Менинг ягона таклифим — кундалик юритишни бошлашдир. Каллада охир-поёни йўқ ва алғов-далғов фикрларни тинмай айлантириш ўрнига, нималарнидир қоғозга тушириш маъқул. Англашимча, ёзув столида ўтирганимда албатта пайдо бўладиган интизом, охир-оқибатда менинг ички низоларим моҳиятини ифодалашга мени мажбурлайди. Агар мен ўзим билан ўзим бўлиб, ўй-ҳаёлларимга ботганимча «яккаланиб ўтириб қолсам», то аламимга чидай олмай ёки зерикканимдан, ўзим учун бирор қарорга келмасдан, амалда ҳеч нарсани ўрганмай ҳаммасини ташлаб қўймагунимча, бир нуқтадан у ёққа, кейин эса ўша нуқтадан бу ёққа тинмай юравераман.
Ҳамроҳлар билан суҳбатлар — бу қайси йўлдан ҳаракат қилиш ва йўлда нималарга эътибор бериш кераклигини тушунишнинг энг яхши усулларидан бири ҳисобланади. Аслида, одамлар билан суҳбатлар тақводор мулоҳазаларни, ибодатни ва ақл равшанлигининг ўрнини осонгина босиши мумкин, бироқ ҳаттоки Руҳ билан мулоқот қилиш учун биз эга бўлган эзгуликлар ва руҳий бўйсуниш ҳам ўз азоб-уқубатларимизни ёлғизликда бошдан кечириш учун мўлжалланмаган. Ниманидир ўрганиш учун биз ўзимиз сингари инсоний мавжудотлар билан мулоқот қилишимиз керак бўлади.
Бундай суҳбат ростгўйликни ва дадилликни талаб қилади: ўзининг ўтмишини, ўзининг шармандалигини ва ўзининг гуноҳини очиб бериш — ниҳоятда қалтис қадам. Ишончим комилки, жинсий зўравонлик муаммоси ҳеч қачон танҳоликда ҳал қилинмаслиги керак. Ҳеч бўлмаганда, бир сирдошни топиб у билан ўтмишингиз, ўз хотираларингиз, ички жароҳатингиз ва ҳозирдаги ҳимоя хулқ-атворингиз ҳақида дилдан суҳбатлашишингиз лозим. Кўп ҳолатларда ўзингиз сингари бир мақсадга — етукликка интилаётган «ҳамроҳлар» гуруҳига қўшилишингизни мен тавсия қиламан. Бундай гуруҳ ичида — ҳаётий тажрибаси ва қизиқишлари бир бўлган, жароҳатлардан ўзини ҳимоя қилишдаги муаммолари ниҳоятда ўхшаш бўлган одамлар — хавф-хатардан ҳоли бўлган шарт-шароитда мулоқот қилиш мумкин. Суҳбатлар ноёб тарзда ўтмишни уйғотишга, бугунги кунни аниқлаштиришга ва келажакда шахсий ўзгаришлар учун имкониятларни ҳозирлашга қодир.
Сизни ҳукм қилишга мойиллиги бўлмаган ва зудлик билан ўзгаришингизни сиздан талаб қилмайдиган, илтифот кўрсатмайдиган ва сизнинг фақатгина виктимизация муаммоингиз билан шуғулланмайдиган одамни топмагунингизча, уни излашингизни, ибодат қилишингизни ва мулоҳаза юритишингизни мен таклиф қиламан. Ишонч ниҳоятда тез пайдо бўлиб, шу тарзда жуда тез намоён бўлмаслиги керак, шунинг учун ўз интуициянгизнинг гапига, бирор бир одам сизни эшитишга қодир ва тайёр эканлиги борасидаги ўзингизнинг сезгингизга эътиборли бўлинг.
Тўғрилик қалбга етакловчи эшикларни очиб беради. Бундай ошкоралик ўтмишни тиклаш учун жуда аҳамиятли. Худо билан мулоқот қилишга тайёр туриш тикланган маълумотларни бу каби қўллаш учун муҳим ўрин тутади, чунки шундагина улар ўз самарасини беради. Тез орада тўғрилик ўз эшикларини очар экан, тавба-тазарру яраланган инсон қалбида ўзгаришни амалга ошириш учун Худони даъват қилади.
12-БОБ
ТАВБА
Шахсий ўзгаришлар жараёни тавбанинг шакли бўлмиш ростгўйликдан бошланади. Тавба — бу инкор этиш ва бўйсунмасликдан ҳақиқат ва итоат этишга, ўлимдан ҳаётга бўлган кескин бурилишдир.
Инкор этиш ва ёлғон гапириш омиллари билан чамбарчас боғлиқ бўлган жинсий зўравонликни чин дилдан тан олиш, одатда, олдинига жабр кўриш ҳис-туйғусини кучайтиради. Бахтли болалик ва меҳрибон оила ҳақидаги сохта тасаввурларларни тилка-пора қилган хотиралар илк бор жабрдийданинг эсига тушади. Нафақат жабрловчи (йўлдан оздирган зўравон) ниҳоятда қабиҳ гуноҳ қилган инсон сифатида намоён бўлади, балки бошқа оила аъзолари ҳам ўзларининг иштироки, ёки инкор этувчи, ёки зарар етказувчи сифатида унинг ҳамтовоқлари қаторида айбдор ҳисобланадилар. Кўпинча, жинсий зўравонликдан азият чеккан жабрдийда жинсий зўравонликнинг келиб чиқиши мумкин бўлган ва ўрганиб чиқилиб, танқид қилинмаган ҳаракатларни, бу каби номувофиқ хулқ-атворларни англаб етади. Бундай ҳолатлар ҳозирда ҳам унинг ҳаётида ўз таъсирини кўрсатмоқда. Аслида виктимизация, яъни жабр кўриш ҳис-туйғуси бу нафақат ўтмишда юз берган ҳодиса, балки кўпинча бу кундалик ҳаётда юз беришни давом эттираётган ҳолатдир.
Даҳшатли ўтмиш воқеаларининг такрорланиши, аввалги ва ҳозирдаги хиёнаткорлик, руҳий тушкунлик ҳолатини тан олиш, хулқ-атворнинг ҳозирги кундаги ҳимояловчи ахлоқий қонун-қоидаларнинг бузилганлигини англаш — буларнинг ҳаммаси жабрдийда учун бениҳоят оғирлик қилади. Хайриятки, бу каби маълумотларнинг келиши аянчли ва азоб-уқубатли бўлса-да, бирданига ва тўсатдан эмас, балки аста-секинлик билан, бир маромда, баъзида эса бирин-кетин амалга ошадиган жараёндир. Бу жараён жинсий зўравонликдан азият чеккан ростгўй жабрдийда учун қандай бўлишини олдиндан айтиб бериш жуда қийин, аммо бу каби умумий фикрлар ҳар бир зулм кўрганга йўл-йўриқ сифатида хизмат қилиши мумкин. Авваламбор, ўтмишдаги ҳақиқатга назар ташлаш жараёни кутилмаган ихтиролар учун замин ҳозирлайди. Бирламчи руҳий таъсир нимаси биландир жисмоний зарбага ўхшаб кетади. Кўз ўнгимизда ҳақиқий воқелик намоён бўлади, бироқ улар секинлаштирилган тасвир сифатида қабул қилинади. Кадр кетидан кадр орқали томошабин реал тарзда «амалга ошган» ва аллақачон унут бўлиб кетган даҳшатли ҳақиқатни кўради. Кўпинча улар ҳозирда мавжуд бўлган муносабатлардан кўнгил қолиш билан боғлиқ бўлади. Ўзининг туғилган кунини унутиб қўйиш ёки ўзгаларнинг унга нисбатан айтилган мақтовларини тинглай олмаслик — ҳозирги пайтдаги руҳий ҳолатни йўлга қўйиш асосига путур етказади. Ёмон нарсалар ўтмишда қолди, келажакда эса фақатгина хурсандчиликлар бўлади, деган сохта фикр қониқарсиз ҳолатларнинг юзага келиши туфайли ва ўзгача ҳаётга бўлган интилиш таъсирида тарқалиб кетади.
Кўнгил қолиш кўпинча адоватга, оиланинг риёкорлик эътирозига, яхши ҳаётга бўлган ишончга нисбатан қаҳр-ғазабга, ўз севгисини билдирганлар, бироқ ана шунга муносиб тарзда хатти-ҳаракат қилмаганларга қарата гина-қудратга айланади. Аммо бундай хулқ-атвор орқали жабрдийда севгувчи қалбларнинг зоҳирий кўринишини намоён этишни хоҳлайди.
Қаҳр-ғазаб авваламбор ва ҳаммасидан ҳам кишининг ўзига қаратилиши мумкин. Жинсий зўравонлик туфайли юзага келган ўз-ўзидан нафратланиш кўп ҳолатларда ўч олишга қаратилган бўлади, баъзида эса жабрдийдалар ўзларининг нафрат-адоватларини нафақат уларни зўрлаганларга, балки қариндошларга, дўстларга, эр ёки хотинга сочадилар. Бунда қаҳр-ғазабнинг юзага чиқиши аниқ намоён бўлиб турса-да, шифо топиш жараёнига бундай ҳолатнинг ёвуз кучини англаб етиш киради. Шахсий ўсиш риёкорлик ва айёрликка йўл қўймайди, бироқ ғазаб-адоватнинг жабрдийдада қайта юзага келиши — албатта буни тан олиб очиқ-ойдин айтиш керак — шифо топишнинг тўғри йўли ҳисобланмайди. Тўғри, бир қарашда ғазабни англаш - озодликни ҳадъя этувчи ва куч бағишловчи ёкимли ҳис-туйғуга ўхшаб кўриниши мумкин, лекин адоватнинг жабрдийда устидан ҳукмронлик қилиши - руҳий етуклик ва мукаммалликни асло англатмайди. Нафрат ва адоват қайнаб тошганда, қалб ўзини қанчалик жонланганини ҳис этиши ҳеч қандай аҳамиятга эга эмас, қолаверса, бу жараён қайғу-ҳасратга чек қўйиб қалбга тинчлик-хотиржамлик олиб келмайди. Кўп ҳолатларда адоват жабдийдаларни янада оғир ва мушкул аҳволга солиб қўяди.
Руҳий қашшоқлик — бу фаталистик («Фарқи нима?») тушкунликни англатиб, маятникни, яъни тебрангичнинг тескари ҳаракатини — ростгўйлик ва ҳақиқатдан ёлғон ва алдов томон боришнинг иккинчи босқичини кўрсатади. Бу ерда энди биринчи босқичга қараганда, янада чуқурроқ маънони англатувчи савол пайдо бўлади: «Ҳақиқат ёки Худо билан, менинг ташвишларим ёки менга нисбатан зўравонлик қилиб, азоб-уқубатга қўйганлар билан орани очиқ қилишнинг, ёки гуноҳларимни англаб етишга интилишимнинг мен учун нима фойдаси бор?» Агар руҳий тушкунлик кўнгилни қолдириш ва қаҳр-ғазабнинг бирламчи хис-туйғуларини бостириб тўхтатиб қўйса, жабрдийда айрилишнинг асосий йўлини босиб ўтиши керак. У танлаган йўл янада радикал тарздаги инкор этишга ва «пластмасса» ҳаётдан воз кечишга етаклаши, ёки бўлмаса, тавба-тазарру туфайли чуқур ўзгаришларга олиб келиши мумкин. Шифо топиш жараёнида азоб-уқубат, эътироз ниҳоятда оғриқли кечиб, ҳақиқат унинг биринчи даври ҳисоблангани сингари, ўкинч ва алам билан амалга оширилган тавба унинг иккинчи даври саналади.
Дард ва алам ўтмишда ва ҳозирда етказилган зарарни «қайта ишлаб» ўзгартиради. Қачонлардир юз берган жинсий зўравонлик туфайли азият чекканларнинг, ҳийла ва найранг билан йўлдан оздирилганларнинг гуноҳга тобе бўлмаганлиги ўтмишдаги дард-аламни ҳозирги ҳаётга олиб киради, бироқ эндиликда дарғазаблик ва қасос олиш истаги ортда қолади. Дард ўзига ва бошқаларга нисбатан жаҳолатда қотиб қолган жабрдийданинг нафратини юмшатишни бошлайди. Ҳар қандай кўз ёшлар ҳам тавба қилишга ва қалбнинг қайта тикланишига олиб келавермайди. Аммо ғам-қайғу ўтмишдаги дард-аламларни ортда қолиб кетганлигини чуқур англашга ва мукаммаликка бўлган интилишни қайта тиклашга ёрдам бериши мумкин. Шунингдек, келажакда энди жабрдийда ўзини асло хафа қилдириб қўймаслик ёки зарар етказдирмаслик борасидаги қарорни қайғу-ҳасрат мустаҳкамлаши мумкин.
Мусибат икки турлича йўлга олиб келиши мумкин: бу
Тавбага таъриф беришдан олдин, икки асосий ва муҳим қонун-қоидани ифодалаш учун менга ижозат беринг. Биринчидан, жинсий зўравонликдан азият чеккан жабрдийдалар ўзлари билан юз берган бу мудҳиш ҳолат учун Худо томонидан тавба қилишга ҳеч бир тарзда даъват этилмаганлар. Кўплаб жабрдийдалар улар билан бўлиб ўтган воқеалар ёки бу ҳолатда улар ҳис қилган қониқиш учун, гарчи уларнинг айби бўлмаса-да, Худодан кечирим сўрайдилар, Унинг ҳузурида ўзларини гуноҳкор ҳисоблаб, тавба-тазарру ила Худога мурожаат қиладилар. Иккинчидан тавба, аслида жабрдийда солиҳлик йўлидан бориб, гарчанд эндиликда ҳеч қачон гуноҳ қилмасликка руҳан ўзини тайёрлаб турган бўлса-да, бу кутилмаганда юз бериши мумкин бўлган ажойиб ҳис-туйғудир. Тавбани кўпчилик тушунмайди, ундан шодланмайди ҳам. У шунчаки яхши бўлишга интилганларга шифо бериши ҳам шарт эмас. Мана шу сабаб туфайли биз тавбага, у қандай бўлиши кераку ва қандай бўлмаслигига аниқ таъриф беришимиз зарур.
Тавба — бу
Мукаммал, чекинмас севгининг муқаддас талабини бажаришга Исо Масиҳдан бошқа ҳеч кимнинг кучи етмайди. Севги ҳар қандай тушунтиришга бўлган ҳаракатларни рад этади, важ ва баҳоналарни вайрон этади, ҳузур-ҳаловат хабарини қабул қилишга қалбни тайёрлаб, уни итоат эттиради. Натижада тавба — бу Худога қайтишдаги ташналик ва дили вайроналикдир.
Тавбанинг буюк намуналаридан бирини биз дарбадар ўғил ҳақидаги масалда кўрамиз (қаранг: Луқо 15:11–32). Бу масалда ўғилнинг ота уйига қайтиши билан боғлиқ бўлган муҳим ҳолатлар акс этган. Тавба — авваламбор Ота Худога қайтиш демакдир ва бу жараён гуноҳ — хўрлик эканлигини тан олиш билан бошланади. Гумроҳ ўғил тўнғизларни боқишга йўл олади ва тўнғизлар ейдиган қўзоқлар билан қорнини тўйдирганини тан олади. Чунки тўнғизларга бериладиган озуқани ейиш у ерда турсин, тўнғизнинг гўштини танаввул қилиш ҳам ҳар қандай яҳудий учун ҳақорат эканлигини англайди. Отадан анчагина йироқда, зор бўлиб шалоқ яшаган ўғилнинг ҳаёти нақадар ахлоқсиз ва жирканчли эди. Тавба қайсидир маънода шундай эътироф билан бошланади (бир қарашда бундай ҳолат худбинлик бўлиб кўриниши мумкин): «Мен очман ва ташнаман, бироқ мен учун янада юксакроқ, қандайдир ҳақиқат бор. Ўғиллари ва қизларига Шоҳ ҳадя этган таомдан ейиш учун мен яратилганман, нега энди мен тўнғизларнинг қолдиғи билан озуқланяпман?»
Кўпинча тавба қониқмасликдан бошланади. Дарбадар ўғилнинг тан олишича, отасининг қанчадан-қанча ёлланма ишчиларининг нони ошиб-тошиб ётибди, у эса узоқда очликдан ўляпти. Шунинг учун ҳам ўғил уйга қайтишга қарор қилди. Ўз ҳис-туйғуларини татқиқ этиш ва ҳақиқатни ҳис қилиш учун чуқур итоаткорлик талаб этилади: «Мен тўнғизлар ейдиган қўзоқлар билан қорнимни тўйдиришга зорман. Қолганлар бахтли, мен эса бахти қораман. Бошқа бу ерда қолмайман. Ана шу ботқоқда қолгандан кўра, отамнинг қаҳр-ғазабини шармандаларча бош эгиб қабул қилишга ва унинг ёлланма ишчиларига қўшилиб, хизмат қилишга тайёрман». Бу ҳолатни қалбнинг сўзсиз итоаткорлиги билан Отанинг ҳузурига қайтиб бориш учун ҳақиқатни тан олиш керак. Итоаткорлик баъзида биз ўз ҳаётимизни мустақил йўлга қўйиш мақсадида тўнғизларнинг боқувчисига айланиб қолганлигимизни тан олишдан бошланади. Энг ёмони: биз бажарган ҳатти-ҳаракатларимиздан бирортасини ҳам оқлаб бўлмайди. Мол-мулкнинг ўзимизга тегишли бўлган қисмини олдиндан олганлигимиз нафақат ахмоқлик эди, балки ана шу ҳаракатимиз билан биз мустақил равишда ўзимизни ўзимиз бошқаришга қарор қилганлигимиз — жуда катта гуноҳ ҳисобланарди.
Дарбадар ўғил қайтиб келганида, ота ўзини қандай тутганлигига эътибор берайлик. Ота ўғлини узоқдан кўриб қолади, кўнгли бўшаб йиғлайди. У ўғлининг елкасига нафис тўн кийдиради, қўлига узук тақади, бирга хурсандчилик қилайлик деб, катта зиёфат уюштиради. Катта ўғилнинг ва атрофдаги одамларнинг назарида ота ўзини тентакларча тутади. Ана шундай нуқтаи назарга кўра, ота кичик ўғлига оила мол-мулкининг катта қисмини беради, ўғилнинг узоқ бир мамлакатга қочиб кетишига сабабчи бўлгани учун масхараланиб, уятга қолади. Ота ўз атрофидаги одамларнинг тазийқини ҳис этиши керак эди — дарбадар ўғилдан юз ўгириши лозим ёки ҳеч бўлмаганда, уйда ўғил ўз ўрнини эгаллашига рухсат беришидан олдин, қилган гуноҳи учун уни тавба-тазарру қилдириши керак эди. Бунинг ўрнига ота бўрдоқини сўйдириб катта зиёфат уюштирди ва дарбадарликдан қайтиб келган ўғилнинг оиладаги ўрнини ва барча ҳақ-ҳуқуқларини тиклади. Уйига қайтаётганида ўғил: «Ота, мен Худога ва сизга қарши гуноҳ қилдим. Энди сизнинг ўғлингиз аталишга лойиқ эмасман. Мени ёлланма ишчиларингиз қаторига қабул қилсангиз бас», — деб айтмоқчи бўлган сўзларига, тавба-тазаррусига ота қулоқ ҳам солмади. Ўғилнинг уйга қайтиши катта хурсандчилик билан нишонланди.
Ҳаёт йўлидан бораётган гуноҳкор ўғилни кутиб олишнинг аксинча кўринишини, ўлим йўлидан бораётган катта ўғилга нисбатан отанинг ўзгача муносабатида кузатиш мумкин. Катта ўғил учун ота — талабчан назоратчи, уни фақатгина тартиб-интизом, итоаткорлик, дунёдаги барча нарсадан воз кечиш билан ва сидқидилдан хизмат қилиб кўнглини олиш мумкин эди. Катта ўғил дўстлари билан хурсандчилик қилиши учун ҳатто битта улоқ ҳам атамаганини айтиб, отадан хафа бўлди. Отанинг жавоби шундан гувоҳлик берадики, катта ўғил зиёфат уюштириб беришни отадан сўрашининг ўзи кифоя эди, аммо бу каби илтимосларни қилишга ўғилнинг ғурури йўл қўймасди. Катта ўғилнинг фожиаси шундан иборат эдики, у қаттиққўл отасини ёмон кўрарди, қолаверса, дарбадар укага қараганда, ака отадан нафратланарди. Дарбадар ўғил отанинг меҳрибонлигини, пул сўраганида беришини, мол-мулкини кўкка совуриб, борини исроф қилганидан кейин меҳр-мурувват сўраб, уйга қайтганида отаси уни албатта кечиришини акадан кўра яхшироқ биларди. Катта ўғил ҳеч қачон отадан бирор нима сўраган эмас, бундан ташқари, отага қараганда тақводорликда ўзининг устунлиги кўрсатиш мақсадида, укага аталган зиёфатда қатнашмади, аччиқланиб ичкарига ҳам кирмади. Исо бу масални фарзийлар солиҳлигининг юзакилигини очиб ташлаш учун ҳикоя қилиб берди. Шу билан бирга, Худога нима матлуб экани борасидаги бизнинг сохта тасаввурларимизни Масиҳ рад этди.
Тавба нима дегани? Гарчи бу тушунчага таъриф бериш ниҳоятда қийин бўлса ҳам шуни айтиш мумкинки,
Тавба қилишга кучни бизнинг эсанкираб қолган ҳолатимиздан, ўзимизга ҳамда бошқа одамларга етказган зараримиз учун бизда ҳеч қандай далил-исботимиз йўқлигидан, қўрқиб кетганимиздан ва Худони биз ранжитганимиздан олинган. Тавба бизга берилганига қаноат қилмаганимизни, инсоний обрў-эътиборимизни камситилганини ёки Раббий билан бизнинг муносабатларимизга зарар етказилганини инкор этишга ташналигимизни назарда тутади.
Янги ҳаётни бошлаш учун тайёр турган одамларга зарур огоҳлантириш. Оғриқни бостиришга даъват этилган қалбни ўлимдан ҳимоя қилишдан воз кечиш — бу тўғри. Биз қандай бўлсак, яъни аёл ва эркак сифатида ўзимизнинг жўшқин борлигимизни эълон қилиб яшаш, бизга аталган қувончли муносабатларга ташна бўлиш — бу тўғри. Атрофдагилар биз билан ҳисоблашишини талаб қилувчи барча ҳимоя манёврларига чек қўйиш — бу тўғри. Бироқ, шу йўналишда ҳаракат қилар эканмиз, биз хавфли чизиққа яқинлашиб қоламиз. Бу чизиқни босиб ўтиш бизни яширин гуманизм муҳитига олиб келади. Унда мавжудлигимизни эълон қилишимиз бутун борлиғимизнинг маъносига айланади.
Инжилча тавба — бошқа одамларга уларнинг манфаати ва Худога Уни шарафлаш учун ва янада кўпроқ бериш мақсадида, ҳар доим бизни янги ҳаётга бошлайди. Бутун бизнинг мавжудлигимиз ўзга инсонларнинг ҳаётида Худонинг иродасини амалга оширишга бағишланади. Қатъиятлик билан тасаввур қилиш мумкинки, қалбимизнинг шифо топиши бизнинг вужудимизда юз бераётган хис-туйғулар ҳақида ўйлаш майлини кучайтириши мумкин, қолаверса, атрофдагилардан бизга нисбатан изззат-ҳурматда бўлишларини талаб этади. Суюкли бўлишга интилиш — Худонинг образини тарқатувчи инсоннинг ажойиб хислати ҳисобланади. Бироқ ўз мавжудлигимизни севишга эмас, балки севилишга бағишлашимиз ниҳоятда худбинлик бўлиб кўриниши мумкин.
Ҳақиқий тавба ва пушаймон деб аталмиш тушунча ўртасида қандай фарқ бор?
Тавба ва пушаймоннинг натижаси турлича бўлади: тавба кўнгилни юмшатади, пушаймон эса тошюрак қилиб қўяди. Тавба мўминликни келтириб чиқаради ва итоаткорликка тайёрлайди. Худо уни юклсалтиришини билган инсон, Раббий олдида итоатгўй бўлиш учун кулги ва хурсандчиликни қайғу ва мотамга айлантиришга тайёр (қаранг: Ёқуб 4:8–10). Худбинликдан воз кечиш унга ҳаёт эшигини очиб беришини инсон агар тез орада тушунса, у синовларга нисбатан душманларча эмас, балки дўстона муносабатда бўлади (қаранг: Римликларга 5:3–5; Ёқуб 1:2–4). Тавба қилиш инсонни номус даҳшатидан халос этади, чунки у яланғоч, тушкун аҳволда ва бирор бир яхшиликка лойиқ эмаслигини унинг қалби билади. Инсон бутун гуноҳлари билан Худо томонидан қабул қилинганидан кейин, энди у ҳеч нарсадан қўрқмаслиги ва бирор нарсани яширмаслиги мумкин. Шунинг учун у одамларга бўлган севгисида, улар қандай жавоб қайтаришларидан ёки ундан юз ўгиришларидан қатъий назар, тўкис эди. Зеро, унинг кўп гуноҳлари кечирилган ва кўп севишининг сабаби ҳам ана шунда эди (қаранг: Луқо 7:47). Отага қайтиш — тавба қилганларда келажакда Унинг марҳамати ва нажоти, адолати ва умрбод Худо билан бирга бўлишларига қатъий умид ва ишонч туғдиради. Ҳаттоки ўлим ҳам уни йўқ қила олмаслигини у тушунади, йўқолиб қолишдан қўрқмаса ҳам бўлади. Шунинг учун у завқ ва шавқ билан яшашга ҳақли. Чунки йўлда уни ҳар қандай адолатсизлик кутаётган бўлса ҳам, шундай кун келадики, барча тўсиқларнинг олиб ташланишига унинг ишончи комил.
Пушаймон эса, аксинча, жабрдийдани янада шафқатсиз қилади. Тез орада жабрдийда ўз гуноҳлари учун жазо олганидан кейин, гуноҳ йўқ қилиниб у покланади. Шунинг учун бундан-да кўпроқ нарсани талаб қилишга, ҳеч кимнинг ҳаққи йўқ. Ўз гуноҳини тан олган кўплаб зўравонлар, ўтмиш унутилиб, бугунги кун билан яшаш керак, деб ўйлайдилар. Йўлдан оздирувчи бир одамнинг шундай деганини эшитганман: «Мен тавба қилдим, лекин жабрдийда бу ҳолатни унутишни истамаяпти, демак, энди ўзгариш навбати менга эмас, унга келди». Ўтмишда зиён етказган шафқатсизликнинг (гарчи у ўзига раҳми келиб аччиқ кўз ёшлари тўкса ҳам) итоаткорлик билан шуғулланиши — пушаймонликдан далолат беради.
Тавба қилишнинг яна бир хислати — бу яқинларига нисбатан бўлган меҳрибонликни, янги куч ва эҳтиросни ўзида акс эттириб турган кучли ҳис-туйғудир. Ҳаворий Павлус коринфликларнинг қилган гуноҳларига қарши чиқди ва уларнинг такаббурликларини фош қилди (қаранг: 2 Коринфликларга 7:11–13). Павлус коринфликларни ранжитганидан хафа бўлди, аммо уларнинг тавба жавоби ҳаворийни ҳайратда қолдирди. Қилган гуноҳларидан қайғураётган коринфликларнинг қалбида янгича ғайрат, эҳтирос, жонбозлик ва адолатга бўлган чанқоқлик пайдо бўлди. Улар ўзларидан нафратланганлари учун эмас, балки ўз гуноҳларини англаб етиб, тавба қилганларидан кейин ўзгариш сари интилдилар. Ўзидан ёки бошқалардан нафратланувчи ҳаракатлар тавба қилишга имкон яратади ва куч беради. Бундай ҳолат гуноҳкорда оёқости бўлиш ва фойдасиз эканлигини англаш хиссини уйғотади ва натижада ҳалокатли нафратга, қаҳр-ғазабга олиб келади. Охир-оқибатда тавбадан ниҳоятда йироқда бўлган азоб емиради, гуноҳкорнинг ўзига ўзи раҳми келади ва у руҳий тушкунликда қолади.
Инсон ўзининг гуноҳкорлигини чин юракдан тан олганда, аксинча, унинг юраги юмшайди, бошқа одамларга нисбатан бўлган нафратли муносабат ижобий томонга ўзгаради. Аслида эса, бизга жабр етказган зулмкорларга нисбатан афзалроқ эмаслигимизни биз тушунамиз.
Ҳаётга етакловчи қайғу, биз Худонинг қалбини ранжитганлигимиз оқибатида пайдо бўлган аламнинг, Унинг бағрига қайтаётганлигимиздан келиб чиқадиган хурсандчилик билан қўшилишидир. Худони ранжитганимиздаги қалб азоби ва таклиф этилган меҳмонлар билан Унинг дастурхони атрофида ўтириб, хурсандчилик қилишимизни ҳеч қандай бошқа ҳис-туйғулар билан таққослаб бўлмайди. Тавбага келиш уялишимизни ва тортинишимизни сусайтиради, биздаги жўшқинликни кучайтириб, бизни ўзгаришга даъват этади. Пушаймон ўзимизни ўзимиз ёмон кўришимиз ҳиссини оширади, ҳаётимизнинг тинкасини қуритади ва Худонинг йўлидан боришимизга тўсқинлик қилади.
Жинсий зўравонликдан азият чеккан жабрдийда аёл ва эркакнинг тавбаси қандай бўлади? Бундай тавба ўлимдан фориғ этади, турмушнинг ички ва ташқи жиҳатларини ҳаётга қайтаради. Амалда ички жиҳатни ташқидан ажратишнинг имкони йўқ. Ҳақиқий ички ўзгариш ҳар доим покликни олиб келади, хулқ-атворнинг ташқи ўзгаришига интилиш ва куч ато этади. Ҳақиқий тавба қилиш жараёнида юзага келган ташқи ўзгаришлар ҳар доим қалбдаги муҳим ўзгаришлар томонидан қўллаб-қувватланиб туради. Шундай бўлса-да, айтиб ўтганларимиз янада тушунарли бўлиши учун биз ички ва ташқи ўзгаришларни алоҳида кўриб чиқамиз.
Ички ўзгаришлар ҳеч бўлмаганда, учта таркибий қисмни ўз ичига олади: ўлик қалбдан воз кечиш, ишончсизликдан воз кечиш ва жўшқинлик нафратидан воз кечиш. Охир-оқибатда ҳар бир воз кечиш, ҳаётнинг моҳияти — бу бошқа одамларнинг бахт-саодати учун жонбозлик билан хизмат қилишни англатади. Ҳар бир шахс учун ташқи ўзгаришлар турлича бўлади, бироқ улар ўзига хос тарзда Худога фаол итоаткорлик кўрсатишлари керак бўлади, одамлар билан ўзаро муносабатлардаги гина-қудратни йиғиштириб қўйиб, дўстона ришталарни мустаҳкамлашга қарор қилишлари талаб этилади.
ЎЛИК ҚАЛБДАН ВОЗ КЕЧИШ
Жинсий зўравонликдан воз кечган жабрдийданинг ўлик қалб билан яшаши ҳеч қандай маънога эга эмас, деб айтиб бўлмайди. Аксинча, бу ҳолат табиий ва оқилона. Шу орқали бошдан кечирилган жинсий зўравонлик даҳшати билинмай туради, жабрдийданинг ўзидан нафратланиш шайтонлари раҳм-шафқат қилади ва бошқа инсонлар билан кундалик ўзаро муносабатлар осонлашади, чунки ўч олиш ва ёвузликка бўлган интилиш бартараф қилинади.
Бироқ қалбнинг ўлиши, Худо бизга берган инсонийлик ҳис-туйғусидан воз кечиб, одамларни ўз ҳолига ташлаб қўйиш қарорига келишимиз ҳамдир. Ана шунинг учун муносабатлардаги инсонпарварлик руҳи кўтарилади, одамлар билан мулоқот худди темир машина каби механик тарзда ўтади. Энг муҳими, қалбнинг ўлиши — бу Яратувчи Худога, ҳаёт Ижодкорига қарши чиқишдир. Тирик Худо олдида ўлик қалб билан яшаш — гўёки ҳаётдан кўра ўлим яхшироқ, деган гап билан тенгдир. Аслида, ўлишга қарор қилиш — бу Яратувчидан юз ўгириш, бизнинг ҳаётимизга чуқур таъсир кўрсатишидан Уни маҳрум этиш ва бизни Ўз эзгу мақсадлари учун Ўзининг қуроли қилиб олиш имконидан жудо қилиш демакдир.
Ўлик қалбдан воз кечиш — бу ўзимизнинг мавжудлигимизни тан олишимиз ва қабул қилишимиздир: «Мен соя, индамас арвоҳ, танасиз шарпа эмасман. Мен ўзим хурсанд бўлишга ва Худони хурсанд қилишга қодирман, мен одамлар билан бирга яшаб, Худо билан шодиёна мулоқотлар қилишлари учун уларни шунга жалб этишга тайёрман». Бу асаб охирлари нафақат танада, балки қалбда борлигидан дарак беради ва бу жуда яхши. Жабрдийда ҳам ўтмишнинг, ҳам ҳозирги куннинг ҳақиқатини тан олиб, уни ҳис этишга қарор қилганида, ўлик қалбдан воз кечади.
Тавбанинг бу жиҳати — одамларнинг бахт-саодати учун тирик бўлишга қарор қилиш — кўпинча қандайдир диний ҳаракат сифатида қабул қилинмайди. Кўп холларда у одат тусига кириб қолган, масалан, қуйидагича сўзлар билан бошланмайди: «Эй Раббий, мен Сенинг ҳузурингда қалбимни ўлик қилиб олганимни тан оламан». Бу ҳолат («Мен ўликман» деган) далилни оддий тан олиш билан бошланади, унинг давом этиши ўлимни онгли равишда инкор этиш билан давом этади («Ушбу бир челак музқаймоқ билан мен ўз қалбимни ўлдирмайман»). Ана шундай тавба типирчилаётган ва ингалаётган чақалоқни дунёга келтиради. Бу каби ҳолатлар (муносабатларга чек қўйиш сингари жиддий ёки янги кўйлак сотиб олиш сингари арзимас қарорлар) инсонга — ҳаёт ёхуд ўлимни танлаш имконини бериш учун Худо томонидан қўлланилади.
Ўлик қалбдан воз кечиш олдинига ўкинчга олиб келади. Кўп ҳолатларда у инсоннинг ўзидан ва бошқалардан кўнгли қолиши билан боғлиқ бўлади. Ўлик қалбдан воз кечган аёл орзу-истакларни ҳис қилади ва сўзсиз куйиб қолади, бироқ навбатдаги кўнгил қолишдан кейин ҳам у қалбини оғриқсизлантирмайди, ўша телефон қўнғироғини оқилона хал қилиб, оқлашга интилмайди. Аёл ҳазилона танқид ўрнига сермазмун мулоқотни кутганди ва шунга интилганди, аммо бундай бўлмади. Шунда ҳам аёл ўзини айбламади. Қалбни ўлдириш нолойиқ ва ноўрин эканлигини англаш, аёлнинг қалбини ғам-ғуссага, ҳасрат ва қайғуга, охир-оқибатда эса ўз ўрнини хурсандчиликка бўшатиб беради.
Ушбу учта сўз — «ҳасрат, «қайғу» ва «ғам-ғусса»ни кўпинча синоним сўзлар, деб ҳисоблайдилар. Кўп холатларда уларнинг маъноси бир-бирига мос тушади, аммо бир нечта нозик фарқлар борки, улар тавба жараёнини ойдинлаштиради.
Қисқача қилиб айтганда,
Масалан, жинсий зўравонликдан азоб чеккан жабрдийдаларнинг кўпчилиги учун тавба уларнинг ўзлари билмаган ҳолатда, бўлиб ўтган воқеаларнинг аламли эканлигини тан олишдан бошланади. Бу қадам — ички инграш, яъни тубанликдаги ҳаёт оқибатларини англаш бўлади, — яхши ҳаётга интилиш учун қалбни очиб беради. Ўз ҳаётингиз борасида қайғуришингиз — худбинлик эмас, ёки гуноҳ ҳам эмас. Бу ҳақиқатга мос тушади, аммо кечирилишга эришиш ва нажот топиш учун бунинг ўзи етарлича бўлмайди. Бу йўлдаги кейинги зарур қадам — ғам-ғусса бўлади.
Жинсий зўравонликдан азият чеккан кўплаб жабрдийдалар болалик ва ўспиринликдан маҳрум қилинганлар. Улар бахтли болалик, шоду хуррамлик онларини ҳис қилмадилар, уларни севишларини, қадрлашларини билмадилар. Жабрдийдаларнинг ўзларини идрок этишлари ожизлик ва руҳий тушкунлик ҳисси туфайли умуман нотўғри талқин қилинди. Ўзларини қабул қилишдаги янглиш фикрни тўғрилаш учун уларнинг нима қилишлари ҳеч қандай аҳамиятга эга эмас, энг муҳими, бу ҳолатни инжилча тасаввурга яқинлаштириш — болаликнинг қувончидан маҳрум қилиниш, қандай бўлса шундайлигича қабул этишни, атрофдагиларни севишни ҳеч ким бекор қила олмайди ёки буларнинг ўрнини асраб олган ота-оналар ёки психотерапевт тўлдира олмайди.
Қайғу йўқотилган жудоликни қайтариб беролмайди, аммо қайғу қалбимиздаги айрилиқ ҳиссини сўндириш учун, ўзимизга нисбатан аччиқ нафратни ҳис этишга бўлган майлимизни енгишга қодир. Қайғу ўзини ёмон кўрувчи қалбни намоён этиб, уни дарров ранжимайдиган ва меҳрибон қилади.
Менинг яхшигина бир дўстим ҳисобланган ва жинсий зўравонликни бошидан кечирган аёл одамлар (айниқса эркаклар) билан мулоқот қила олмаслиги учун ўзини ёмон кўриб ўзидан нафратланарди. «Агар менинг тўққиз ёшли қизим сизни учратиб қолиб, сизга тескари қараб кетса, сиз қизимга етиб олиб у билан мулойимгина гаплашасизми ёки у билан ишингиз бўлмайдими?» — деб сўрадим мен аёлдан кунларнинг бирида. Агар аёл қизимнинг йиғлаб турганини кўрганда, ўз йиғиси билан ҳаммани ўзига қаратмоқчи бўлгани учун уни койиган бўлармиди, ёки қизимни қучоқлаб олиб, яхши сўзлар билан овутармиди? «Албатта-да, — деб жавоб берди аёл, — ҳеч бир нафратсиз мен қизалоқни чорлаб, уни бағрим босиб юпатардим, аммо бирор бир кимса мени тинчлантирмоқчи бўлганда эди, ўзимга нисбатан нафратим қўзиб кетиб, бунга йўл қўймасдим». Ўзига нисбатан эмас, балки инсонларга нисбатан меҳрибонлик қилиш ҳисси аёлда жўш урди ва қайғу туфайли қалбни синовдан ўтказди. Аёлнинг ўзига ва менинг қизимга бўлган муносабат ўртасидаги катта тафовут — ўзини ёмон кўриш ҳиссини биринчи бор очиб ташлади ва аёлнинг кўз ёши тўкишига сабабчи бўлди.
Азоб чекаётган жабрдийданинг ҳақиқий ҳаёт тарзидан биз ноўрин юз ўгирганимизни тан олишимизда, тавбанинг ўрни жуда катта. Бироқ ана шу нуқтада, биз олдимизда турган икки ҳар йўлдан бирини танлашимиз керак. Ўлимга етакловчи ғам-ғусса йўлида тавба қилиниб қасам ичилади: «Энди ҳеч қачон! Яшашга менинг ҳуқуқим бор ва энди ҳеч қачон ҳаётдан воз кечмайман». Дард-аламга нисбатан бўлган бундай руҳий ва жисмоний ҳолатда, аслида жабрдийданинг ўзини ўзи ёмон кўриш ҳислати бошқа одамларга нисбатан бўлган нафрат билан алмашинади. Ҳаётга етакловчи ғам-ғуссанинг иккинчи йўли — тасаввуримиздаги азоб-уқубатга қараганда, биз ўзгаларга етказган зараримиз борасида ўйланамиз ва буни тан оламиз. Биз қалбни ўлдиришдан ва юракни тошдай қотиб қолишидан воз кечамиз. Ҳаётга нисбатан бўлган инжилча муносабат доимо манманликни инкор этишга бизни ундайди. Унда масиҳийлик одоб-ахлоқ қоидалари асоси — яқинларимизнинг бахт-саодати учун уларга нисбатан бўлган бизнинг севгимиз акс этган.
ИШОНЧСИЗЛИКДАН ВОЗ КЕЧИШ
Ўлик қалбдан воз кечиш ҳолати ишончсизликдан воз кечишга замин ҳозирлайди. Ишончсизликдаги тавбани тушунтириб бериш жуда қийин. Ишончсизликнинг қарама-қарши табиий ҳолати — ишонч бўлади. Шунга кўра, жинсий зўравонликдан азият чекаётган жабрдийда гўёки унинг ўзи шубҳаланаётган кимсаларга ёки зўравонликда айблаётган нопокларга ишонч билдиришга мажбур бўлади. Ҳеч бир нарса ҳақиқатдан узоқ бўла олмайди! Ишончсизлик муаммоси шундан иборатки, кўплаб одамлар ишончга лойиқ эмаслар, ҳеч бўлмаганда, уларга тўлиқ ишониб бўлмайди. Шунинг учун зўравонликдан азият чеккан жабрдийдани одамларга ишонишга даъват этиш, унинг шахсий ҳиссидан шубҳаланиш ёки ўзини янада кучлироқ зарбаларга тутиб бериш билан баравар бўлади.
Ишончсизликнинг акси сифатида ишонч эмас, балки
Юқорида қайд этиб ўтилган насиҳатларни эслайлик: чегараларни ўрнатиш кўп ҳолатларда қалбимизни ёвузлаштиришга бизни мажбур қилади, шунинг учун ўзаро муносабатлардаги ғамхўрлик қилиш ҳисси тобора йўқолиб бораверади. Тавба сингари, ишончсизликдан воз кечишимиз бизга Худо берган яқинларимизга меҳрибонлик қилиш ҳиссини қайтаради. Шундай сўнг бизга зиён етказганларнинг вақтинчалик ва абадий тақдири ҳақида чуқур ўйлаб, биз меҳрибон бўлишга, яқинларимизни юпатиб, уларга ғамхўрлик қилишга интиламиз.
Ишончсизликдан воз кечиш аслида енгилтаклик ҳам эмас, тентаклик ҳам эмас. Бунда далил-исботлар кўриб чиқилади, ўтмишга баҳо берилади, ишониш қарорига келиш эса — тўғри чиқарилган хулосаларга асосланган бўлади. Исо Масиҳ шундай амр этган: «Сиз илондай зийрак, каптардай содда бўлинглар» (Матто 10:16). Исбот-далиллар аёлга эри унга зиён етказиб, душманга айланганини тушунишига аёлни мажбур қилиши мумкин. «Мўмин ва итоаткор» эр эндиликда, хотини ундан шубҳаланмаслиги учун, ҳатти-ҳаракатлари у ёқда турсин, балки ҳар бир гапини ўйлаб гапирадиган бўлиб қолади. Нима бу — ишонсизликдан воз кечишдаги тавбами? Бу саволга мен ижобий жавоб берган бўлардим. Аёлнинг сийқаси чиққан, содда ишончини ўзга инсонга бўлган меҳрибонлиги билан изоҳлаб бўлмайди. Бу ишонч бошқа инсонлар билан кўзда тутилган тўлақонли муносабат қилишга тайёр эмас, чунки у эътироз билдиришга тўла. Кимдир бизнинг ишончимизга лойиқ эмаслигидан гувоҳлик бериб турувчи исбот-далиллар, кўпроқ ўзимиз ҳақимизда ўйлаётганимизни, ҳақиқат ва ўз қалбимиз борасида ҳаракат қилаётганимизни ва ўша зўрловчи одамнинг нопок интилишларини исботлайди. Бизнинг ишончимиз — юзаки кўринадиган ҳодиса, ғамхўрлик эса — йўқ. Ғамхўрлик қилиш —ўз ҳузур-ҳаловатимиздан воз кечиш, ўзгалардан қалбни тўсиб олмай, ўзимизни бошқаларга тўлиқ бағишлаш демакдир. Одамларни ўз ҳисобимиздан ўчирмай, биз уларни меҳрибонлик билан ўзаро муносабатларда иштирок этишга таклиф қиламиз.
Ўзаро муносабатларга таклифни оддий хулқ-атвор жиҳатидан эмас, балки қалбнинг эҳтиёжи нуқтаи назаридан кўриб чиқиш зарур. Хулқ-атворнинг баъзи турлари борки, улар гўёки меҳрибонлик қилишга интилгандай бўлади, аммо аслида эса бундай эмас ва шундай хулқ-атвор турлари борки, бир қарашда улар ҳар қандай қалбни инкор этувчига ўхшайди, аслида эса бу меҳрибонликдир. Масалан, ўз зўрловчиси учун торт пишираётган жабрдийда қиз ўзининг пазандалиги билан унга қилган гуноҳи учун «меҳрибонлигини» ва ўз ҳис-туйғуларини кўрсатмоқчи бўлади. Агар қиз уни йўлдан оздирганнинг башарасига тортни отганда эди, камдан-кам одам буни яхши кўриш ҳис-туйғусининг намоёни бўлиши, деб айтарди. Тортни отиш кўп ҳолатларда адоватни, бемеҳрликни англатади. Қизнинг ўзини тутишини кузатиш — унинг қалбининг асл мақсадини аниқлаб бермайди. Бошқача қилиб айтганда, буюк эзгулик йўлида кучли ва меҳрибон қалбнинг инъоми ўзгача тарзда инсонларнинг ҳаётига таъсир кўрсатади.
Тўлақонли ғамхўрлик томон ҳаракат қилиш қайғудан бошланади. Қайғу — ишончга хиёнат қилинганлиги ва жуда кўплаб марта зиён етказиш мақсадида қўлланилганини тан олишни назарда тутади. Ҳар қандай ўзаро муносабатларда, ҳаттоки энг зўрларида ҳам, хиёнат ва ҳийла юз беради. Жинсий зўравонликдан азият чеккан бир аёл, унинг эри лоқайд ва кўпинча жаҳлдор одам эканлиги, нақадар оғирлигини тан олгиси келмасди. Бундай ҳолатни аёл эрининг иши жуда ҳам кўплиги билан изоҳлар эди. Ишонсизликдан воз кечиш туфайли, эрнинг хиёнатидан аёлнинг қалби қанчалик азоб чекаётганини у тушунди ва тан олди. Албатта, бу ниҳоятда ачинарли ҳолат, чунки аёл эрининг кучли ва меҳрибон бўлишини жуда хоҳларди.
Қайғу йўқотишнинг ўрнини тўлдириб бўлмаслигини кўрсатиб, қайғуни ошириб юборади. Жинсий зўравонликдан азият чеккан жабрдийда кимларнингдир меҳрибонлигидан ва ғамхўрлигидан ғам-ташвиш нима эканлигини билмай роҳатлана олмайди, чунки аёл ҳамон хижолат тортарди ва хавотирликни ҳис қиларди. Аёлнинг гуноҳкор табиати мавжуд экан, уни хавфсираш ва руҳий ҳис-туйғулар таъқиб қилаверади. Қалб жароҳатлари фақатгина осмонда битиб кетишини ғам-ғусса англатади. Юқоридаги абзацда биз айтиб ўтган аёл эри билан жинсий алоқа қилганда, қалб оғриғини ҳис қилаётганини тан олишга мажбур бўлди. Гарчи вақти келиб оғриқ анчагина кучсизланиб қолса-да, бироқ аёлнинг эркак билан идеал севгиси ҳақидаги орзу фақатгина самоларда юз беради.
Қайғу ва ҳасрат инсонни ўзидан нафратланиш балосидан халос қилади ва ўз ўрнини янада чуқур ҳис-туйғуга — ғам-ғуссага беради. Жинсий зўравонликдан азият чеккан жабрдийда ўзи ишонмаган одамларга ҳақиқий ғамхўрлик кўрсатмайди, шу тарзда аёлнинг ўзи ҳам унга қарши қаратилган худди ўшандай гуноҳкорона хоинликни амалга оширади. Қачонлардир биз ҳам ёвузликнинг ниҳоятда аччиқ бўлган таъмини билганмиз, ана шу таъмни биз бошқа одамга ҳам татиб кўришга имкон берганимизни англаб, азоб чекамиз.
Аммо ишончсизликнинг энг оғир зиёни Худога қарши қаратилган бўлади. Одамларнинг завқланаётгани ва роҳатланаётганини кўрган Худо гўёки уларни васвасага солиб, Ўз жабрдийдаларига азоб-уқубат етказмоқчи бўлган қиморбоз ёки шафқатсиз космик зулмкор сифатида намоён бўлади. Худога хизмат қилиш хурсанд этиши лозим, ёки Ундан очиқ-ойдин нафратланиб менсимаслик керак. Ўзгаларга ғамхўрлик қилмаган одам ҳамма нарсага бефарқ бўлади. Ана шундай инсон ҳақида Исо Масиҳ шундай дейди: «Сенинг ишларингни биламан, сен на совуқ ва на иссиқсан. О, қани эди ё совуқ, ё иссиқ бўлсанг! Сен иссиқ ҳам, совуқ ҳам эмас, баки илиқ бўлганинг учун сени оғзимдан чиқариб юбораман» (Ваҳий 3:15–16). Мана шундай на совуқ ва на иссиқ («Менга барибир») лоқайдлик ўзаро муносабатлар учун адоватдан ҳам ҳалокатли бўлади.
Агар имонли Худо Ўз ғамхўрлигини исботлашини талаб қилса — бу Хочни мазах қилиш эканлигини тушунади, ана шунда ғам-қайғу янада илдиз отиб кетади. Исо Масиҳнинг ўлими — Худо содиқлигининг ҳақиқий исботидир. Бундай лоқайдлик интизорлик билан дарбадар ўғилнинг қайтишини кутаётган ва катта ўғлининг дили вайронлигидан эзилаётган Отанинг қалбини ғам-ғуссага тўлдиради. Имоннинг итоаткор ўғли Отанинг йўқлаётганини, аммо шу билан бирга, У ўч олишни хоҳламаётганини, тескари қарамай, ўғилнинг келишини интизорлик билан кутаётганини кўрганда, ҳасрат ва қайғу булоғи жўш уриб қайнаб кетади.
ЖЎШҚИНЛИК НАФРАТИДАН ВОЗ КЕЧИШ
Жинсий зўравонликдан азият чеккан жабрдийдаларнинг кўпчилиги учун жўшқинлик нафрати ниҳоятда хавфли кўринади. У эшикка ўхшайди, очилиши биланоқ гўё Пандора қутисидан нафрат ва шаҳвоний нафс, ёвузлик ва жинсий ахлоқсизлик отилиб чиқади. Жўшқинлик нафратини
Иқтидорли психотерапевт бир аёл мендан унинг ишини кузатишимни илтимос қилди. Шифокор аёл мижозлар билан мулоқотга киришганда, ихлосмандлик ва мақсад сари интилишнинг ажойиб уйғунлигини намоён қилишини суҳбатларимизнинг бирида мен таъкидлаб ўтгандим. Психотерапевтик сеансларда бундай ҳолатга ҳар доим ҳам дуч келавермаймиз. Олдинига аёл менга хушмуомалалик билан миннатдорчилик билдирди, аммо бир неча дақиқадан кейин эса у ўзини совуқ ва расман тутди. Унинг мулоқот услубида нимадир жиддий ўзгарди. Пировардида, у билан нима юз бергани ҳақида биз иккимиз гаплашдик. Шифокор аёлнинг тан олишича, мен унинг шахсий хислатларини мақтаганимда у олдинига хурсанд бўлиб кетибди, кейин эса даҳшатни ҳис қилибди. Аниқланишича, у ўтмишда жинсий зўравонликдан азият чеккан бўлиб, ўшандаги туйғу ҳамон сақланиб қолган экан. Психотерапевт мақтов эшитганда ёки хурсанд бўлганда, унинг кўнгли айнишни бошлар экан.
Жўшқинлик нафратидан воз кечиш, оғриқ ва хурсандчилик — ниҳоятда ёқимли бўлган ҳис-туйғулар — Худонинг мўъжизавий ва бизга ниҳоятда зарур бўлган инъомлари сифатида қабул қилинишини англатар экан. Шунингдек, ички ҳардамхаёллик ҳисси ҳам биз томондан қабул қилинади. Жўшқинлик олдидаги қўрқув туфайли ўзга одамларнинг ҳаётига алоқадор бўлишнинг имкони топилмайди. Қайсидир маънода жинсий зўравонликдан азият чеккан жабрдийдалар юзаки дунёда, инсоний мулоқотдан, меҳр ва муҳаббатдан йироқда яшайдилар. Мен бир аёл билан иш олиб борганман. Бу аёл отасининг вафотидан кўра, итининг ўлганига кўпроқ азият чекканини ниҳоятда ҳижолат тортиб тан олди. Аёл ўзининг тўрт оёқли дўсти билан майсазорда ўйнаб шодланишни яхши кўргани учун ўзидан нафратланиб кетарди. Аёл эрига қараганда, кўпроқ мушук билан вақт ўтказишни хуш кўришини ҳис қилганда, ўзига нисбатан бўлган нафратдан бениҳоят азоб чекарди. Аёл ити ва мушуги ҳақида ўйлаганда, ўзига нисбатан бўлган нафратни тахлил қилиб чиқишни жўшқинлик нафратидан воз кечиш талаб этди. Аёл келажакдаги қалб вақтичоғлигини ва одамларга алоқадорлигини билиши ва шунга ишониши учун, бу жониворлар унга Худонинг инъоми сифатида берилганди. Худо унга ҳадя қилган ва шунинг учун қонуний ҳисобланган кучли ҳис-туйғудан бир неча марта аёл ўзини маҳрум қилганини ўйлаб, хафа бўларди.
Инсоннинг қалб ва танага самимий, эс-хушини йўқотадиган даражада ва бевосита дахлдорлигини йўқотиши туфайли ҳасрат ўз эшигини қайғуга очиб беради. Бу ерда осмон дарвозаларининг нариги томонида, йўқотишнинг ўрнини тўлдириб бўлмайди. Боланинг ота тиззасида унга тўлиқ ишонган равишда эркаланиб ўтириши, бундай ҳис-туйғуни ҳеч қачон билмаган ва жинсий зўравонликдан азият чеккан жабрдийда учун тасаввур қилиб бўлмайдиган ҳолат.
Ўз навбатида қайғу ғам-ғуссани келтириб чиқаради, чунки сиз ўз жўшқинлигингиздан бошқа инсонларни маҳрум қиласиз. Эрига қараганда, ҳайвонлар билан кўпроқ мулоқот қилишни афзал кўрган аёлнинг тан олишича, жинсий алоқа тўғрисидаги ўй-хаёллар унда роҳатланиш ҳиссини уйғотар экан, аммо у ўзини ҳам, эрини ҳам жинсий яқинлик шодлигидан маҳрум қиларди. Оиладаги носоғлом муҳитдан аёл азият чекарди ва ўзидан нафратланарди. Шу билан бир вақтда, у чорасизлик, адоват ва жирканиш туйғусини ҳис этарди. Тавба қилиш аёл учун нимани англатади?
Тавба қилиш аёл учун Раббийга мурожаат этиб, ҳузур-ҳаловатни сўрашни, эрини, жинсий алоқани, ўзининг ўтмишдаги зўрловчисини, психоаналитикни ва ниҳоят, Худони ёмон кўриши ҳақидаги ҳақиқатни тан олишни англатади. Ташналикдан ўтинмоқ — ўз моҳиятига кўра самарасиз ҳисобланган лоқайдлик ёки мурдадек қотиб қолиш таъсирига берилмасликни билдиради. Ўлик қалбдан воз кечиш — бу тавбанинг ҳаракатланувчи кучидир. Бу аёл учун тавба қуйидаги ҳолатни тан олишидан иборат бўлади: Худо бепарво итоаткорликни эмас, балки кучли ҳис-туйғуни маъқуллайди. Аёл яшарди, аммо унинг ҳаётида тамомила чалкашлик ҳукм сурарди.
Ишончсизликдан воз кечиш бу аёл учун, эрнинг жинсий алоқа қилишга одамнинг асабига тегадиган талабларини бошқа инкор эта олмаслигида, хотин «йўқ» дейишининг сабабларини тушунтирмоқчи бўлганда, эркак ақли билан ҳақиқатни билишни истамаганлигида намоён бўлди. Аслида аёл жуда меҳрибон хотин эди, олдинига «йўқ» деб, кейин нима учунлигини тушунтирарди. Ушбу тушунтиришлар овутиш гаплари сингари, узундан-узоқ, илтижоли бўлиб, ўзидаги айбларни яширарди. Тавба қилишдаги тушунтириш эса қисқа, лўнда ва қатъий эди. Тавба аёлдан, то эр билан ўзаро муносабатлардаги мавжуд муаммолар тан олинмагунича, иккиси ҳам бу тўғрида Худога илтижо қилиб, ушбу муаммолар ҳал бўлмагунича жинсий алоқа қилмасликни талаб этарди. Аёл эрига ниҳоятда меҳрибон эди, аммо у ҳаётдан кулиб завқланишга, эркин ва мустақил яшашга ҳали тайёр эмасди.
Жўшқинлик нафратидан воз кечиш аёлга, у маълум бир тоифа кучли эркаклар орасида ўзини эркин тутиб, улар билан жинсий алоқа қилишга эҳтиёж ҳис қилганини тан олишига имкон берди. Жинсий алоқага эҳтиёж сезгани учун аёл ўзидан нафратланарди, бироқ унинг тан олишича, хирснинг уйғониши бир вақтнинг ўзида ҳам даҳшатли, ҳам ажойиб туйғу экан. Эрининг эмас, балки кучли ва обрў-эътиборли эркакнинг олдида жинсий яқинликка эҳтиёж сезиш, бу Раббийнинг хоҳиш-иродаси эмасди — бу гуноҳ эди. Бироқ ўз-ўзидан хирснинг уйғонганлигини сезиш — бу сўзсиз яхши белги ва шундай туйғу аёлга ниҳоятда ёқарди.
Худога ёқадиган қайғу бирозгина аччиқ ва оғриғи бор ёқимли хурсандчиликни хис этиш имконини беради. Аччиқ ва оғриқли қайғу биз ўзимизга ўзимиз ва атрофдагиларга зиён етказганимиз учун бўлса, ёқимли хурсандчилик Худонинг ҳузур-ҳаловати бизни озод ва эркин қуш қилгани учундир.
Барча ўзгаришларнинг моҳияти бизнинг ичимизда яширинган, бироқ уларнинг самарасини кўриш мумкин, уни ҳис этиш мумкин ва унга тўйиниш мумкин. Бунинг учун нима талаб қилинади ва бу нимага ўхшаш бўлади? Тавба аниқ бир фаол мақсадни — Худога қайтишни талаб қилади. Ҳар бир ҳолатда ўзгаришлар ўзига хос тарзда амалга ошади. Бироқ мен баъзи бир умумий қонуниятларни кўрсатиш учун бир нечта мисоллар келтираман.
Турмуш ўртоғи ва дўстлари билан мулоқотда бўлган итоаткор аёл улар учун ўзига овоз бериш ҳуқуқини қайтариб олади. Бошқаларга кўр-кўрона итоат этиш ўрнига, у ўз хоҳиш-истакларини ва тилак-орзуларини ҳимоя қилади. Жумладан бу, у қай тарзда (лекин Қор маликасига хос бўлган қаттиққўллик билан эмас) қатъиятлик билан, у ёки бу ресторанда бирор нимани буюртма қилишни айтишига боғлиқлиги билан намоён бўлади.
Қор маликаси ён-атрофдагиларни, улар ўзларининг адоват ва ғам-ғуссасини намоён қила олмаслиги даражасигача олиб бориш учун уларни қўрқитиш ўрнига, ўз ҳатти-ҳаракатларига бўлган жавоб ҳаракатини кўришга интилади. Жавоб олгандан кейин, инсонни эшитиш нақадар қийин бўлишини, уни жазолаш ниҳоятда осон эканлигини ва малика меҳрибонлик ва итоаткорлик билан ўзгаларнинг фикрларини қабул қилишни ўрганмоқчи бўлганлигини у тушунади. Қор маликаси ўз танловини амалга оширади — у жуда қаттиқ хоҳлаганда ҳам, атрофдагиларга хужум қилмасликни танлайди.
Ўйноқи хоним ўзи алдаган муносабатларга қайтишга қарор қилади, тўфон шамоли бошланиши ва сув юзида тўлқинлар пайдо бўлиши биланоқ, айланиб ўйнашга бўлган мойиллигини тан олади. У зиён етказишга қодир эканлигига ройишлик билдиради, ўз содиқлигини мустаҳкамлаш учун ҳаракат қилади. Ўйноқи хоним муносабатлар олдидаги қўрқувини муҳокама этишга ва бу ҳолат одамларни ниқоблашда қандай намоён бўлишини кўриб чиқишга қарор қилади.
Тавба қилишда аёлларнинг хулқ-атвори бир-биридан сезиларли даражада фарқланади, шунинг учун ҳам шахсий ўзгариш жараёнида нималарни қилиш мумкин ва нималарни қилиш мумкин эмаслигига қараб туриб, ҳамма аёлларга бир хил хулоса чиқариб бўлмайди. Айтиб ўтиш керакки, бу ҳолатда ўзгариш йўлидаги муносабатлар қай тарзда ўрнатилишидан қатъий назар, гуноҳ қилишга даъват бўлмайди. Итоаткор хоним, унинг руҳий ўсишига ишқий саргузаштлар имкон туғдирмаслигини ҳеч қачон айтмайди. Қор маликаси ёлғонни оқлай олмайди, чунки ёлғон ёрдамида у ўз қаҳрини тутиб туради. Ўйноқи хоним барбод этувчи гуноҳга етакловчи хулқ-атворга қайсарлик қилишга чек қўяди.
Мақсад — хулқ-атворнинг ҳимояловчи моделидан воз кечишдир. Бундай воз кечиш энг содда ва бамаъни бўлиб кўринган, бироқ буни амалга ошириш ҳаммасидан ҳам қийин бўлган ҳаракатда намоён бўлади. Тавба қилиш жараёни оила ташвишларидан йироқда кун ўтказишда, итоаткор хоним учун магазинга бориб янги кўйлак сотиб олиш, шифобахш иссиқ ваннани қабул қилиш ёки болалар учун энага ёллаш каби жуда осон бўлиши мумкин. Қор маликаси учун тавба — тинчлантирувчи массажга бағишланган саёҳатни, ҳеч бир сабабсиз бир неча кунга хордиқ кунларини олишни ёки сафсатага тўла аёллар романини ўқишни ўз ичига олади. Тавба ўйноқи хоним ҳаётида — қандайдир кечаларда лабни бурмай тинчгина ўтиришдан, телефон автоответчигида қолдирилган қўнғироқларга самимий жавоб беришдан, дўстидан хат олгандан сўнг, бир неча кун мобайнида унга жавоб хатини ёзишдан иборат бўлади.
Тавбанинг энг асосий хусусияти қуйидагилардан иборат: бу
Тавба ҳақиқат билан юзма-юз учрашади: «Мен риёкор ва гуноҳкорман, мен Худодан узоқлаштиришга сазоворман».
Тавба — бу шундай жараёнки, уни бир марта ёки тамомила тугатиб бўлмайди. Бу аста-секинлик билан кучайиб борувчи тебраниш, уни тобора катталашиб, тоғдан тезлик билан думалаб тушаётган қор кўчкисига ўхшатиш мумкин. Тавба — гуноҳнинг аччиқ таъмини ва қайта тикланишнинг ҳузур-ҳаловатини англаш учун қалбни очиб беради. Бу жараёнда энг муҳими, гуноҳимизнинг фош бўлиши, қадр-қимматимиз ва улуғворлигимизнинг тасдиқланишидир. Тавба — Самовий Отамизни қучиб олиш эҳтиёжини туғдиради ва Унинг муруввати ҳақидаги бизнинг билимларимизни оширади. Ҳақиқатдан ҳам, Худонинг севгиси таъсирини бошдан ўтказганимиздан кейин, биз атрофдаги одамларни севишимиздаги аччиқ ва ширин имтиёзлар томон дадиллик билан йўл оламиз.
13-БОБ
МАРДОНА СЕВГИ
Ўзгариш жараёни ўз ичига, ҳеч бўлмаганда, уч ҳолатни мужассамлаштиради:
Ҳақиқатдан тавбага ўтиш — жинсий зўравонликдан азият чеккан жарбдийда ўзини ҳимоясиз, содиқ ҳис этганидан, нима қилишни билмай иккиланиб турганлигидан зўрловчисини кечиришга муҳтожлигини эмас, балки ўз қалбини бошқа одамларнинг эҳтиёжларини кам ўйлайдиган дунёга очиш учун, ўз зўрловчисини кечириши кераклигини аниқ кўрсатади. Поклик ва ростгўйлик қалбни жангга таёрлайди, тавба эса юз берган жинсий зўравонлик оқибатларидан халос этади. Агар инсон тўлиқ нажот топишга интилса, поклик ва тавбага бўлган эҳтиёж янада ошади. Поклик ва тавба — бу тикланиш жараёнининг зарурий шартларидир, фақатгина севги-муҳаббат ўтмишдаги азоблардан қалбнинг баланд келишга ва ҳозирдаги сизнинг ҳаракатларингиз жавобсиз қолаётганига имкон беради. Кечириш қобилиятининг муаттар ҳиди — бу эркак ва аёлни севгини кутиб олишга даъват этади.
Бироқ севги қандай ҳис-туйғу? Жинсий зўравонликдан азият чекаётган жабрдийда учун ўз зўравонини кечириши осонми? Дунёмизнинг бир бўлаги ҳисобланган дилозорни кечириш қандай бўлади? Умуман олганда, кимнидир кечириш мумкинми?
Бу саволга жавоб жуда ҳам оддий: Худонинг севгиси ва Худонинг қўрқуви туфайли севиш мумкин. Худонинг севгиси қурбонликка келтирилган Исо Масиҳда намоён бўлади. Ҳаворий Петрнинг ёзишича, биз Исо Масиҳнинг қурбонлиги орқали Отамизга қайтиш имконига эга бўлдик. «Биз гуноҳ қаршисида ўлиб, энди солиҳлик билан яшашимиз учун, У хочда гуноҳларимизни Ўз баданига сингдирди. Унинг яраларидан сиз шифо топдингизлар. Илгари чўпонсиз адашиб юрган қўйларга ўхшар эдингизлар, энди эса жонларингизнинг Чўпону Посбонига қайтиб келдингизлар» (1 Петр 2:24–25).
Бизни Қонун лаънатидан халос этиб, қут-баракали ва озодликни ҳадя қилиш учун Масиҳ азоб-уқубатларимизни Ўз зиммасига олишга қарор қилди (қаранг: Галатияликларга 3:10–14). Воажабо, меҳр-мурувват ва саховатга бой Раббий, биз У билан муносабатларимизни тиклаш имкониятларига эга бўлишимиз учун Ўз Ўғлини қурбонликка келтиради. Битик ҳам бизни ҳайратда қолдиради, чунки у кутилмаганда бизнинг гуноҳли дунёмизга кириб келиб, фикрларимизнинг тўғри эканлигига бўлган ишончимизни пучга чиқаради.
Лекин қандай қилиб Масиҳнинг қурбонлиги жинсий зўравонликдан азият чеккан жабрдийдани юпатади? Жабрдийдани қийнаётган саволлар ҳеч қаерга йўқолмайди: менга азоб-уқубат етказилаётганда, Худо қаерда эди? Нима учун У мени дард ва қийноқлардан, ўтмишнинг оғир хотираларидан курашдан халос этмади? Мен нотўғри хатти-ҳаракатлар қилаётганимда, нега У мени тўхтатмади? Масиҳийлик азоб-уқубатнинг мавжудлигини инкор этмайди, бироқ унинг борлигига ҳам ризолик билдирмайди. Джон Стотт ўзининг «Масиҳ хочи» номли ажойиб китобида шундай ёзади:
Агар хоч бўлмаганда эди, мен ҳеч қачон Раббийга ишонмаган бўлардим. Мен Ницше менсимай: «Хочдаги Худо», деб атаган Худога ишонаман. Дард ва аламли дунё қаршисида бенуқсон ҳисобланган Худога хизмат қилиш мумкинми?.. Ҳозиргача инсоний азоб-уқубатлар олдида сўроқ белгиси туради, бироқ сўроқ белгиси тепасига биз бошқа белги қўйишимиз мумкин — Худо қийноқларининг рамзий маъноси бўлган хочни. «Масиҳнинг хочи... бу бизнинг дунёмиздаги каби Худонинг оқланиши, холос» [76].
Исонинг қурбонлиги — дунёни адоват бошқараётганига гумонсирашга бизни мажбур қилади. Дунёни севимли Худо бошқараётганлигига исбот-далиллар кўрмаганимизда, қурбонлик бизда шубҳа уйғотади. «Нега мен?» деган саволга масиҳийлик тўғридан-тўғри жавоб бермайди — у умуман бошқа саволга жавоб бериш учун замин ҳозирлайди: «
Исонинг хатти-ҳаракати Худонинг абадий қурбонлик севгисини исботлайди, бундан ташқари, Унинг гуноҳга қарши бўлган адоватидан гувоҳлик беради. Гуноҳ Худони қаҳр-ғазабга солади. Раббий Ўз яратганларини гуноҳнинг талофотли таъсиридан қутқариш мақсадида, гуноҳга қарши бениҳоят жиддий, ҳафсала билан ҳаракат қилди. У шунчалик жиддий эдики, гуноҳ учун қасосни иккинчи Одам Ато — Инсонга юклади. Одамларнинг итоатсизлиги туфайли У жазога ҳукм қилинди. Худонинг Қўзиси, аслида У эмас, биз олишимиз керак бўлган жазони олди. Самовий Отамиз Ўз қаҳрини Ўзининг Ўғлига сочди. Исо Ўзини «кутаётган шодлик учун» шармандаликни менсимай, «хоч азоб-уқубатига чидади» (қаранг: Ибронийларга 12:2).
Севиш учун кучни қаердан олиш мумкин? Ана шу саволнинг жавобида бизларнинг гуноҳимиз учун жазо олган Зотга нисбатан Худонинг қўрқуви ва севгиси чатишиб кетган. Худо олдидаги қўрқув оддий ҳақиқатдан бошланади: инсон нима экса, шуни ўради. «Ўз нафси даласига уруғ экса, нафсдан завол ўриб олади. Руҳ даласига уруғ экса, Руҳдан абадий ҳаёт ўриб олади» (Галатияликларга 6:8). Севги бизни Ота томон етаклайди, қўрқув эса бизни гуноҳдан узоқлаштиради. Раббий бизни ўлимдан ва Ўз ҳукмидан қутқарганлиги ва биз билан алоқани ўрнатганлиги ҳақидаги ажойиб хушхабарни эшитиб, шунга чин дилдан ишонганимизда, биз сева оламиз. Худо томонидан амалга оширилган севги учун миннатдорчилик — бизни ўзга одамларга хизмат қилишга ундайди.
Севги ҳайратда қолдириши мумкин. Севги биз тасаввур қилганимиздан умуман бошқача бўлиши мумкин. Севги заиф бўлмайди, у — лаганбардорлик қўрқувига асосланмаган. Масиҳ хочда ҳеч нарса демади, ёки баъзи бирларнинг гапига кўра, пассив бўлди. Уларнинг бундай демаганлари маъқул эди! Ҳаворий Бутрус шундай ёзади: «Масиҳ ҳақорат қилинганда ҳеч кимга ҳақорат билан жавоб қайтармас эди, азоб чекканда эса ҳеч кимга таҳдид қилмас эди. Фақат одилона ҳукмловчи Худога Ўзини топширар эди» (1 Бутрус 2:23). Масиҳнинг сукут сақлаши Отанинг ҳақиқий ҳукмига бўлган ишончдан дарак беради. Бу Ота Унга итоат этмаганларни қачонлардир йўқ қилиб ташлайди. Ота Худо сукут сақламаган, пассив ҳам бўлмаган — У Ўзининг қаҳр-ғазабини сочиш учун қулай фурсатни кутган.
Ғазабнинг мавжуд эмаслиги севги билан баравар эмас. Масиҳийлар кўпинча севгини ғазабга қарама-қарши қўйиб, севгини кучдан маҳрум қиладилар. Севги муқаддас нафратга қарши чиқмайди. Аслида, солиҳона нафратнинг камчилиги севгини ҳис-туйғудан айиради, шунинг учун уни заифлаштиради (қаранг: Римликларга 12:9). Худонинг қўрқуви остида бўлиш нима эканлиги Битикда шундай дейилган: «Эгамиздан қўрқиш — ёмонликдан нафратланиш демакдир. Мен мағрурлик ва манманликдан, ёвузлик ва бузуқ тилдан нафратланаман» (Ҳикматлар 8:13).
Севиш — бу азоб-уқубатларнинг оғриғини камайтириб кўрсатиш ёки уларни унутиш эмас. Аслида масиҳийларга (менинг назаримда, бу умуман нотўғри) «ҳаммани кечириш ва ҳаммасини унутиш» кераклиги ўргатилади, яъни ҳақоратлар ва ноҳақликларни эсдан чиқариб, ўтмишдаги нохушликларни ҳис қилмаслик лозим. Битикда айтилишича, Раббий энди бошқа ҳеч қачон бизнинг гуноҳларимизни эсга олмас экан (қаранг: Еремиё 31:34). Шунинг учун кечириш — эсдан чиқариб ташлаш керак демакдир, деб таъкидлайдилар. Шунингдек, Муқаддас Китобда шундай дейилган: «Шарқ Ғарбдан қанчалик узоқда бўлса, ёзиқларимизни биздан шу қадар узоқлаштирди» (Забур 102:12). Бироқ бу иккала оят ҳам том маънода тушуниш ва кундалик ҳаётда қўллаш учун белгиланмаган. Сиз бир нуқтани кўз олдингизга келтиришга ҳаракат қилинг: унда шарқ ва ғарб бир-биридан максимал тарзда узоқлаштирилган, мана шу мисол тариқасида гуноҳларимиз биздан қанчалик узоқда эканлигини кўриш мумкин. Бизга етказилган ғам-қайғуни тўлиқ унутиш, ана шу нуқтани топиш сингари ниҳоятда мушкул. Сиз буни уддасидан чиқишингиз мумкин, агар ҳаммасини инкор этсангиз. Бироқ бу усул Муқаддас Китоб таълимотига асло мос келмайди. Шубҳасиз, шуни ҳам таъкидлаб ўтиш жоизки, адоват ва қаҳр-ғазабдан узоқлашишга интилишнинг Инжил таълимоти билан ҳеч қандай ўхшашлиги йўқ. Муқаддас Китоб қонун-қоидаларига асосланган кечириш қобилияти — эсдан чиқариш ёки етказилган зарарни камайтириш билан тенг эмас.
Хулоса қилиб айтмоқчиманки, севги — бу ҳадя этувчига ҳеч қандай хурсандчилик келтирмайдиган ва бошқа одамларнинг эҳтиёжига қаратилган тақводорона эътибор эмас. Кўпчилик масиҳийларнинг ҳисоблашича, агар севги ҳадясига ўз «мен»имиз қўшилса, бу ҳолда у қадрсизланади. Яна шундай фикр борки, унга кўра, агар биз ўз севгимизни бошқалар билан баҳам кўриб, ундан роҳатлансак ёки ҳадямиз эътиборсиз қолаётганлигидан умидсизликка тушсак, биз гўёки севгини йўқ қилаётган бўламиз. Ҳақиқатдан бу қадар узоқ фикр бўлмаса керак. Ҳаворий Павлус мукофот олиш учун меҳнат қилган — у «солиҳлик тожига» эга бўлиш учун ўзини қурбонлик қилишга ҳам тайёр эди, чунки «Масиҳ келадиган кунни муштоқлик билан кутаётганларнинг ҳаммасига ҳам тожни У беради» (қаранг: 2 Тимўтийга 4:8). Бизнинг барча хатти-ҳаракатларимиз қайсидир маънода мукофот олиш умидига боғлиқ бўлади. Павлус келажакка бўлган ўзининг умид-ишончи ҳақида гапирган Тимўтийга Иккинчи мактубнинг ўша бобида у биродарларнинг етишмаслигини айтади ва иссиқ плашчни, китобларни олиб келишларини илтимос қилади (қаранг: 2 Тимўтийга 4:9–13). Павлус чин дилдан Масиҳга хизмат қилди, бироқ шундай бўлса-да, ёлғизликдан азоб чекди, қувғинларга учради ва моддий ноқулайликларни ҳис этди. Агар севгини инсонийликдан маҳрум қилиш даражасигача кўтарилса, у меҳрибонликни йўқотади ва руҳий бўлишни тўхтатади.
Аслида, севги — бу сизга қарши гуноҳ қилган душманларга нисбатан меҳрибонликнинг зоҳир бўлишидир (қаранг: Матто 5:43–48). Сизга азоб-уқубат етказган одамларга ёвузликни йўқ қилиб, яхши ҳаёт ато этиш учун сиз уларга нажот топиш ва тикланиш инъомини берасизлар. Севгига шундай таъриф бериш мумкин:
Шифо топиш жараёнида кечириш жуда катта роль ўйнайди. Кечириш жуда қийин, аммо шундай қилиш зарур. Бироқ дунёвий адабиёт кечириш маҳоратини ҳар доим ҳам тан олавермайди. Мана шу мавзуга бағишланган кўплаб тадқиқотларда, кечириш — илоҳий шифо топишнинг бир қисми дейилган фикр доимо танқид остига олиб келинган. «Ҳеч қачон тўғридан-тўғри гапирманглар ва сизнинг мижозингиз ўз зўрловчисини кечириши кераклигини назарда тутманглар. Шифо топиш жараёнида кечириш унчалик катта роль ўйнамайди. Мана шу далил кўплаб консультантларни, воизларни ва умуман масиҳийларни хавотирга солади, аммо бу ҳақиқат. Агар сиз жинсий зўравонликдан азият чекаётган имонли жабрдийдадан уни йўлдан урган зўрловчини кечиришини талаб қиладиган бўлсангиз, бундай кўргуликни бошидан кечирган инсонлар билан сиз ишламаганингиз маъқул бўлади» [77].
Кўплаб масиҳийлар ва имонсиз одамлар томонидан кечирилиш жараёнининг қандай талқин қилинишини (кечириш — азоб-уқубатни унутиш, ҳаммаси яхши ва жойида эканлигини кўрсатиш, меҳрибонлик қилиш ва бошқаларга ўзини яна хўрлашга имкон бериш демакдир) эътиборга оладиган бўлсак, табиийки, имонсиз психотерапевтлар бу каби Инжил таълимотига зид бўлган фикрлардан нафратланадилар.
Кечириш моҳиятини учта сўз ёрдамида асослаб бериш мумкин: ўзаро муносабатларни тиклашга интилиш, севишга қарор қилиш ва ўч олишдан воз кечиш [78].
ЎЗАРО МУНОСАБАТЛАРНИ КЕЧИРИШГА ИНТИЛИШ
Жинсий зўравонликдан азият чеккан кўплаб жабрдийдалар учун ўзаро муносабатларни тиклашга интилиш — кечиришнинг энг мураккаб қисми ҳисобланади. Зўравонликка дуч келган бир жабрдийда аёл менга шундай деди: «Мен уни, яъни зўравонни яхши кўришга тайёрман, аммо у билан мулоқот қилишга эса, сиздан илтимос, мени зўрламанг. У билан яна учрашишим мумкинлигини мен тасаввур ҳам қилолмайман, у билан абадий бирга бўлишим мумкинлиги тўғрисидаги хаёл эса, самоларни дўзахга айлантириб, мени ваҳимага солади».
Жинсий зўравонликдан азият чеккан жабрдийда руҳсизлик кайфиятини енгиб ўтиб, ишончсизлик ва ҳис-туйғуларини намоён қилиш истагидан қайтгандагина, қайта тикланишни хоҳлайди. Содиқлик ва ожизлик ҳисси тавба қилиш ёрдамида қайта кўриб чиқилиб, унинг ҳалокатли оқибатлари чин дилдан тан олингандагина, жабрдийдаларнинг инсонлар билан ўзаро мулоқотда шодон яшаш истаклари амалга ошади, ана шундай ҳолатда улар оғир юкдан халос бўладилар. Дарвоқе, масиҳий воизларининг зўрловчини севиш ҳақидаги қунт билан қилган ваъзларини жабрдийдалар эшитмаганликка оладилар.
Кечириш қобилиятини жинсий зўравонликдан азият чекаётган жабрдийдаларга зўрлаб сингдириб бўлмайди. Кечириш — бу осонлик билан ютиб юбориладиган аччиқ дори эмас, балки бу шифо топиш жараёнининг муҳим жиҳатларидан биридир. Кечириш ҳолатига мустақил равишда келиш лозим, зўрловчининг хатти-ҳаракатини кечиришни бирор бир жабрдийдага буюриб бўлмайди-ку. Агар инсон Худога қайта юз тутганидан мамнун бўлса, демак, у бошқаларга ҳам қайта тикланишни тавсия этишга тайёр бўлади.
Инсон юқоридаги бобларда тасвирлаб берилган жараён мобайнида етилиб боради. Ҳаётга, эҳтиросга ва ғам-ташвишларга қайтиш — кечириш учун замин ҳозирлайди. Бу жараён узоқ йиллар мобайнида юз бериши мумкин, чунки етукликка эришишнинг вақт борасида ҳеч қандай муддати йўқ. Ҳамманинг ўз йўли бор ва баъзида улар бир-биридан кескин фарқ қилади. Умумий жиҳат шундан иборатки, бу жараён
Жинсий зўравонликдан азият чеккан жабрдийда учун севгидан воз кечиш, гап зўравонга нисбатан бўлган севги ҳақида бораётган бўлса ҳам, жабрдийданинг қалби унга қарши зўравонлик қилган кимсанинг қалбидан ҳеч қандай фарқ қилмаслигини тан олиш билан баравар бўлади. Менинг мижозларимдан бўлган бир аёл қаттиқ ғазаб билан бақирарди: «Мен у билан яна гаплашишни бошлашимдан кўра, ўлганим яхшироқдир!» Агар Раббий икки йўлни кўрсатганда, аёл қайси бирини танлаши, яъни қайси тугмани босиши мумкинлиги билан мен қизиқдим: чап тугмани босинг, шунда Худо зўрловчини таг-томири билан йўқ қилиб юборади, шунда ундан из ҳам қолмайди; ёки ўнг тугмачани босинг ва Худо зўрловчини тўлиқ ўзгартириб, бошқа одамга айлантиради, Худонинг иродасига биноан у кучли эркак, содиқ эр, меҳрибон ота бўлиб қолади. Аёл аччиқ йиғлади, у отаси бўлишини, ўзининг эмас, бошқа ота бўлишини ниҳоятда хоҳлади, чунки зўравон унинг отаси эди. Мен дедим: «Сизнинг отангиз разил, ахлоқи бузуқ, хатти-ҳаракати қабиҳ, нафратланишга лойиқ одам. Сиз отангиз билан ҳозирда у қандай бўлса, шундайлигича ўзаро муносатларни тиклашни истайсизми, деб сўрамайман, бироқ қилган гуноҳини, сизга етказган зарарини Худо олдида тан олса... Сиз қайси тугмачани босган бўлар эдингиз?» Бу азобли оғриқ ва дард-алам пайти эди, аммо аёлнинг қалби қайта туғилиш ҳиссидан шодланарди ва аёл отасини бундай хурсандчиликдан маҳрум қилгиси келмасди. Шундай йўл тутиш ўзи қутқарилишини инкор этишни ва ўзликнинг меҳрибон қалбини ёвуз юрак деб аталишини англатарди. Аёл буни хоҳламасди, ўша пайтда аёл учун муносабатларни қайта тиклаш имкони туғилди. Агар зўрловчи тавба қилиб нажот топадиган бўлса, қандай инсонга айланиши мумкинлигини тасаввур қила олиш иқтидори пок ва солиҳ йўлдан юриш, ўзаро муносабатларни ўрнатиш истагига йўл очади.
Муносабатларни қайта тиклашни хоҳлаш билан боғлиқ бўлган жуда кўплаб қийинчиликлар мавжуд. Уларнинг сабаби қуйидагича саволлар келтириб чиқарган саросимада мужассамлашган: «Севиш нима дегани ва ўч олиш истагида бўлганлар нима қилиши керак? Севгининг мақсади қандай ва агар биз кечирсак, нима юз бериши мумкин?»
СЕВИШГА ҚАРОР ҚИЛИШ
Севиш — зўрловчини нажот топишига (қутқарилишига) ёрдам бериш учун (албатта, гуноҳдан ташқари), қўлингиздан келган хатти-ҳаракатни қилиш демакдир. Бунинг нималигини тушунишга метафора ёрдам бериши мумкин. Жарроҳ ўз мижозининг бўйнида хавфли ўсмани кўради ва бу мижозини ҳалок қилишини билади. Жарроқ мижознинг бўйнида операция ўтказиши ёки кимётерапия ҳамда нур терапиясини тавсия этиши мумкин. Касалликни енгишга қаратилган бундай муолажалар мижознинг кўнгли айнишига ва ҳолсизланишига сабабчи бўлади. Шифокор то яна бошқа муолажалар, яъни радикал усуллар қўлланилгунича мижозга қатъий парҳезни, дам олиб ҳордиқ чиқаришни тавсия этиши мумкин. Шифокорнинг асосий вазифаси, у қандай усуллардан фойдаланишидан қатъий назар, мижозни ҳаётга қайтариш.
Оташин севгининг моҳияти ҳаворий Павлуснинг ушбу сўзларида намоён бўлади: «Севгингиз риёсиз бўлсин. Ёмонликдан нафратланиб, яхшиликка чирмашиб олинглар» (Римликларга 12:9). Севги самимий, софдил бўлиши керак. Ҳикматлар Китобида шундай дейилган: «Ошкора танбеҳ пинҳона меҳрдан яхшироқ. Душманнинг ширин сўзи эмас, дўстнинг калтаклаши садоқатни кўрсатади» (Ҳикматлар 27:5–6). Иккала парчада ҳам севги сохта қайғуриш ва ёлғондакам бўсадан йироқдир.
Масалан, агар кимнингдир манманлиги бизни Худо ва одамлар билан ўзаро муносабатларга киришиш имконидан маҳрум қилса, биз унинг каландимоғлигидан нафратланишимиз керак ва бундай феъл-атворга йўқ қилиниши лозим бўлган хавфли ўсма шиши сингари муносабатда бўлишимиз даркор. Бир томондан, ўсма шишни инсон аъзосининг бир бўлаги деб аташ мумкин, бошқа томондан эса — у Худо иродасининг бир қисми бўлмаган, ғайритабиий тарзда пайдо бўлган ўсма ҳисобланади. Агар биз ёвузликдан юз ўгириб, эзгулик томон интилсак, ёвузлик билан боғлик бўлган барча нарсадан воз кечишимизга ва эзгулик билан чамбарчас боғлиқ бўлган барча яхшиликка меҳр қўйишимизга тўғри келади. Бинобарин, севги — бу инсонларда бўлган ва унинг ўзида мавжуд ёвузликни индамасдан қабул қилиш лозим, яъни бошқаларни ҳукм қилиш керак дегани эмас (қаранг: Матто 7:3–6). Севги кимнидир яхши кўришни, унга яхшилик тилаб, шу билан бирга, тавба қилишга ва ишончга даъват этиб, ундаги ўсма шишни бартараф этиш учун меҳнат қилади.
Севишдан қўрқмаган одамнинг фикрлаш қобилияти К.С. Льюснинг «Шон-шуҳрат юки» [79] номли мақоласида тасвирланган:
Инсон ўзининг келажакдаги шон-шуҳрати ҳақида жуда ҳам кўп ўйламаслиги керак, ўзганинг келажаги ҳақида ўйлаш даркор. Биз ҳар доим унинг юкини ҳис қилишимиз лозим, у шунчалик оғирки, фақатгина итоат унга дош бера олади, такаббурнинг суягини у синдиради. Худоларнинг орасида яшаш ниҳоятда ҳайратда қолдиради, айниқса, биз кўрган худоларнинг орасидаги энг зерикарлиси, энг арзимаси шунчалик чақнаб кетса, эҳтимол, ҳозирда биз бунга чидай олмаган бўлардик; ёки бениҳоят, тасаввур қилиб бўлмайдиган даҳшат бўлиб кўринади. Нима қилсак ҳам, биз буни эсдан чиқармаслигимиз керак, зеро севгидаги ёки бошқа муносабатлардаги бизнинг хатти-ҳаракатларимиз унисига ёки бунисига имкон туғдиради [80].
Самимий севиш — тикану қушқўнмасни берган ярамас ва лаънатга қолган ерни қайта тиклаб, ўсимлик бериши учун чин дилдан хизмат қилиш демакдир <қиёсланг: Ибронийларга 6:7–8>. Буни амалга ошириш учун гуноҳ қилган биродарингизга танбеҳ беришингиз (қаранг: Луқо 17:3) ёки сабр билан унга ҳаммасини тушунтириб бериш лозим (қаранг: Эфесликларга 4:32). Иккала ҳолатда ҳам бир мақсад — қайта тикланиш назарда тутилади.
Кўпинча шундай савол берадилар: «Масиҳга ишонмайдиган зўрловчини қандай қилиб севиш мумкин?» ва «Қилган жинсий зўравонлигини инкор этмайдиган зўрловчини қандай қилиб севиш мумкин?». Ана шу икки саволга жавоб бериш учун бир бобдан ошиқроқ нарса ёзиш керак бўлади. Бироқ, аслини олганда, бу саволларга жавоб битта: севишнинг универсал йўллари ва усуллари йўқ. Зўрловчига нисбатан қандай меҳрибонлик кўрсатишни тасаввур қилиш учун, масиҳийнинг қалби эркин бўлиши даркор (бунга ростгўйлик ва тавба туфайли эришиш мумкин). Мақсадга эришиш учун осон ва силлиқ йўллар мавжуд эмас.
ҚАСОС ОЛИШДАН ВОЗ КЕЧИШ
Ҳаворий Павлус ўзининг Римликларга мактубида, ҳеч кимга ёмонлик эвазига ёмонлик қайтармаслик, барча одамларнинг кўзи олдида яхшилик қилишга (қаранг: Римликларга 12:17) ва инсон ўзи учун қасос олмай, балки Худонинг ғазабига йўл қўйишга (қаранг: Римликларга 12:19) интилишини таъкидлайди. Севги яхшиликни ўрнатиш ва ёвузликни йўқ қилиш усулларини изламайди. Бироқ бундай ёндашиш зўрловчига нисбатан даҳшатли нафрат уйғотади, чунки бу ҳолат унинг соғлиғи борасидаги хавотирланиш билан ниқобланган. Солиҳона ғазаб ва ахлоқсиз адоват ўртасида жуда катта фарқ бор.
Бошқа одамга нисбатан зиён етказиш истаги, у ўзининг қилган гуноҳи учун катта жазо олиши кераклигини сиз хоҳлаётганингизни ҳар доим ҳам англатавермайди. Каландимоғ, қалби сўқир ва бошқаларга зиён етказувчи одамлар — хоҳ эркак бўлсин, хоҳ аёл — ўз гуноҳларига тавба қилишлари учун бирор бир жазо олишларини мен кўп марта Худодан илтижо қилганман. Ёмонлик қилаётганларга ёмонлик билан жавоб қайтармасдан, уларнинг бошига «ёнаётган чўғлар йиғишимизга» ҳаворий Павлус бизни руҳлантиради. Джон Стоттнинг фикрига биноан, «душманнинг бошига ёнаётган чўғлар йиғиш» ибораси — бу ёмонликка мағлуб бўлмай, ёмонликни яхшилик билан мағлуб қилишни англатувчи Янги Аҳд метафораси <қиёсланг: Римликларга 12:21>. Ёнаётган чўғлардан, худди уятдан бўлгани сингари, юз қизариб кетади. Джон Стоттнинг ҳисоблашича, душманни тўйдириб, унга сув ичиришимиз натижасида биз уни уялтириб, ювошлантирган бўламиз, бунинг оқибатида эса душманимизда нажот топиш имкони пайдо бўлади [81]. Эзгу ишларнинг мақсади — ёвузликни йўқ қилиш. Жинсий зўравонликдан азоб чекаётган жарбдийдалар ўз зўрловчиларидан ўч олиш ниятида бўлиб, зўрловчининг нажот топиши мумкинлиги ҳақида умуман ўйланмайдилар ҳам.
Гуноҳга тавба қилиш иштиёқи тақводорликка қарши бормайди. Душманларни лаънатлаган оятлар Павлус ўзининг Римликларга мактубининг сўнгида айтилганлардан завқланиб ёзилган: «Тинчлик манбаи бўлган Худонинг Ўзи тез орада шайтонни оёқларингиз остида эзиб ташлайди» (Римликларга 16:20). Шундай кун келадики, тавба қилмаган гуноҳкор «чиритиш учун гўнг чуқурга улоқтириладилар» (Ишаё 25:10). Жиноятчининг ўз гуноҳига тавба қилиши ҳурматга сазовордир ва Қиёмат ҳукмига мос тушади. Бу ҳолда ушбу истакни ўч олишдан нима ажратиб туради?
Ўч олиш истагини ёки ўч олиш ҳаракатларини солиҳликка интилишдан уч нарса фарқлаб туради. Биринчидан, ўч олиш қайта тикланишни назарда тутмайди. Суд — бу сўнгги нуқта. Мунозара шундан иборатки, биз бошқаларни қандай ҳукм қилсак, бизга ҳам шундай ҳукм ўтказилади (қаранг: Матто 7:1–2). Агар сиз кимнидир совуққонлиги учун ҳукм қилсангиз, демак, сизга нисбатан ҳам худди ўшандай мезон қўлланилади, яъни шунга кўра сиз бу одамни инкор этасиз. Исо шундай деган: «Агар сиз бошқаларнинг айб-гуноҳларини кечирмасангизлар, Отангиз ҳам сизни кечирмайди» (Римликларга 6:15). Гуноҳ қилган айбдорнинг ҳаётида адолат ҳукм суриб, гуноҳкор жазосини олишидан олдин, бу ҳолат зўрловчини жазолашни истаган одамнинг ҳаётида юз бериши лозим. Бироқ келинг, аниқлик киритайлик: ўзимизнинг кўзимиздаги чўпни олиб ташлар эканмиз, биз яқинимизнинг кўзидаги зирапчани олиб ташлаш омилига эга бўламиз.
Иккинчидан, жазо Худога халал беради. Бизнинг ўч олиш ҳаракатларимиз арзимасдир — Унинг ҳаракатлари мукаммалдир. Павлус римликларга, улар ўч олишни
Хулоса қилиб айтмоқчиманки, бугунги кунда Худо бизга ёвузликка қарши жанг қилишга ва солиҳлик ёрдамида уни мағлуб қилиш имконини бермоқда. Эътибор беринг, Раббий қандай эзгу ишларга бизни даъват этмоқда: агар душман оч қолган бўлса, уни тўйғизиш лозим, агар чанқаган бўлса, унга сув ичириш керак (қаранг: Римликларга 12:20–21). Ёвузлик нимани кутади? Жавоб оддий. Ёвузлик ёруғликдан қочади: жинсий зўравонликдан азият чеккан жабрдийда исноддан қўрқишини у кутади. Ёвузлик адоватдан куч олади: жинсий зўравонликдан азият чеккан жабрдийда турлича ниқоблар остида беркиниб яшашини у кутади. Ёвузлик ўлимдан куч олади: жинсий зўравонликдан азият чеккан жабрдийда тўлақонли ҳаёт кечиришдан қочишини у кутади. Қалбнинг ўз эҳтиёжларини қондиришга бўлган ҳақиқий ҳуқуқидан ёвузлик нафратланади: жинсий зўравонликдан азият чеккан жабрдийда қалб учун ҳаётбахш эҳтиросдан нафратланишини, у кутади. Павлус ёвузликка ҳаёт ато этишга бизни даъват қилганда, унга даҳшатли зарба беради. Бу тоза сувни Ғарбнинг Ёвуз ялмоғизига [82] қуйиш билан баравардир — у эриб кетиши мумкин. Ҳаёт ва ўлим бир-бирига зид ҳолат. Агар ҳаёт, нур ва севги — уларнинг бутун чиройида, бўйсунган кучида, нозик жасурлигида ва бошқаларга хизматида — ёвузликка дуч келса, у албатта енгилиши керак.
Ҳозирги пайтда биз зўравонлар ва дилозорлар дунёсида яшаётганимиз аниқ. Улар ҳар хил бўладилар: катта ҳарфлар билан билан бошланадиган Зўравонлар (улар жисмоний ҳамда руҳий зиён етказадилар, ёки жинсий зўравонлик қиладилар) ва кичик ҳарфлар билан бошланадиган зўравонлар (бундайларни оддий гуноҳкорлар деб аташ мумкин). Агар шу нуқтаи назардан қарайдиган бўлсак, шу нарса аён бўладики, ҳамма одамлар бир-бирларини хафа қиладилар, бир-бирларига зиён етказадилар, аммо шу билан бирга, уларнинг ўзлари ҳам зўравонлар қурбонига айланадилар. Кўпчилик чиндан ҳам ашаддий зўравонлар қурбонига айланмаганлар, уларнинг ўзлари ҳам ўзгаларга бундай азоб етказмаганлар, аммо гуноҳнинг моҳияти ҳамма учун бир хил. Бинобарин, фақатгина жинсий зўравонлик, яъни фақатгина жинсий қотилликка қўл урганларгагина диққат-эътиборни қаратиш камлик қилади. Демак, бизга азоб етказганларни қандай қилиб севиш мумкинлигини тушунтириб бериш учун, қисқача маълумотлар чегарасини янада кенгайтиришимизга тўғри келади.
Дилозорларни уч тоифага ажратиш мумкин: оддий дилозорлар, жабрдийдалар кўз ўнгида дилозорларнинг намоён бўлиши (улар сунъий йўлдан оздирувчилар деб номланадилар); ва бевосита зўрловчилар. Ҳар бир тоифа дилозорларнинг хусусиятларини кўрсатиб бериш учун бир қанча мисоллар келтириш керак бўлади. Жинсий зўравонликдан азият чеккан ҳар бир жабрдийданинг тарихи ўзгача ва бу тарих ҳодиса билан боғлиқ бўлган хусусиятларни шахсан жабрдийданинг ўзи солиҳ ва руҳий етукликка эга бўлган масиҳийлар билан биргаликда муҳокама қилиши зарур. Бироқ, ҳаттоки индивидуал муҳокамадан кейин ҳам жинсий зўравонликдан азият чеккан жабрдийда унинг танасига ва қалбига зарар етказган зўравонни севиш қанчалик оғирлигини англаб етиб, бунинг аянчли оқибатларига қарши мустақил равишда курашни давом эттириши лозим. Бир жабрдийда учун мардона севги унга нисбатан зўравонлик қилган одамни кечириб, унга ўз севгисини билдириш ҳисобланса, бошқа жабрдийда учун бу ҳолат умуман ўзгача маъно касб этади. Аммо меҳр-мурувват улашиш деб номланган ҳодисанинг баъзи бир асослари ёки фундаментал ахлоқ қоидалари мавжуд. Улар дилозорларнинг ҳар қандай тоифасига мансуб бўлганларга нисбатан асосли ва тўғри ҳисобланиши мумкин.
ОДДИЙ ДИЛОЗОРЛАР
Оддий дилозор — бу магазинга муддати ўтган молни қайтарганимизда бизга дағал муомала қиладиган сотувчи, ёки бизнинг боғимизга ҳожатини чиқариш учун итини қўйиб юборадиган қўшни, ёки ўз хонасини йиғиштиришдан бош тортувчи бизнинг боламиз. Оддий дилозорликларнинг бу гуноҳли дунёда юз бериши табиий хол, чунки бундай дунёда Раббий хоҳлаган ҳатти-ҳаракатлар, атрофдагиларга меҳрибонлик қилиш ҳақида камдан-кам эсга олинади.
Оддий дилозорни севиш нима дегани? Жавоб ҳам оддий: чегараларни ўрнатиш, талаб этилган ҳолатларда ўзаро муносабатларни мустаҳкамлаш, оғир қайғу-ҳасратларни жилмайиш орқали яшириш, келишмовчиликлар ва хафагарчиликлар туфайли юзага келган зиддиятларни, гина-қудратларни бартараф этиб, эзгу ишлар томон дадил қадам ташлашга ҳаракат қилишдир.
Ўз шахсий ҳаётимдан мисол келтираман. Кунларнинг бирида мен боришим керак бўлган шаҳарга самолёт учиб кетгандан кейин бир дақиқа ўтар-ўтмас менинг учадиган рейсим қолдирилганлиги эълон қилинди. Мен қўпол ва дарғазаб бўлиб кетдим. Ҳеч ким менинг кимлигимни, қандай касб эгаси эканлигимни, менинг Масиҳга бўлган ишончим (ёки ишончсизлигим) ҳақида билмасди. Лекин кун бўйи мен кимлардан ва нималардан хафа бўлганимни ўйлаб, адоватнинг осонгина бошланиб кетиши мумкинлигини кўз олдимга келтирдим. Бу гуноҳли дунёга ёвузликни қўшимча қилдим. Тўғри, авиакомпания мени алдади. Кассир дағал муомалада бўлди. Аччиғим чиқиб, жиғибийрон бўлишимга асослар кўп, аммо бошқаларни ҳақорат қилишга ҳаққим йўқ. Агар мен ҳамма маълумотларни — кассирнинг исмини, рейс қолдирилган вақтни, рейснинг номери ва бошқа самолёт учиб кетган вақтни ёзиб олганимда эди, арз қилишга асосларим етарлича бўларди. Кассир билан муносабатларимизни яхшилашга менинг ҳеч қандай имконим йўқ эди. Шунинг учун юз берган нохуш ҳолатга итоаткорона бўйсуниб, жилмайиб қўйишим керак ва буни Руҳ самарасини мукаммаллаштириш имкони сифатида қабул қилишим лозим.
Ўз ҳис-туйғуларимизни жиловлаб, жилмайиш ниқоби остига беркитишимиз бу ёвуз, зўравонликка тўла жамиятда жуда муҳим ўрин тутади. Бу кўникма инкор этиш ёки аралашмаслик қонун-қоидасини назарда тутмайди — сиз оддийгина қилиб гуноҳли дунёга жилмайиб қарайсиз. Шундай вазиятлар бўладики, беўхшов хабардорсизлик ва гуноҳ қоришмаси одамларни эсанкиратиб, йўлдан адаштиради. Менинг бир яқин танишим ўзи яхши кўрган газетага ўз вақтида обуна бўлганди, аммо унга мунтазам равишда етказиб беришлари керак бўлган газетани олиш учун йигирма беш марта қўнғироқ қилади. Танишимга айтишларига кўра, унинг уйи газетани ўз вақтида етказиб бериш жуда узоқда жойлашган экан. Шундай бўлса-да, бир неча ҳафта давомида савдо-сотиқ агенти қўнғироқ қилиб обуна бўлишга дўстимни ундарди. Олдинига биродарим яхшилик билан муомала қилди, бироқ кундан-кунга унинг ғазаби ошиб бораверди. Шунда танишим корпорация вице-президентларининг бирига қўнғироқ қилишга муяссар бўлди ва газета етказиб бериш ташкилотининг бошлиғи ундан икки кўча нарида яшашини аниқлайди. Бошлиқнинг ваъда беришича, дўстимга эртага эрталаб газетани етказиб беришларини ваъда қилди, шундай бўлмаса...! Эрталаб соат олтида дўстим кўча эшикка яқинлашди ва у ерда рақобат қилувчи нашриётнинг газетаси турганини кўрди — бошқа нашриёт газеталари йўқ эди. Бир ҳафта қўнғироқлардан кейин ва ниҳоят, дўстим обуна бўлган газетасини олди.
Бу дунёнинг қўполликларига дуч келинганда ўз ҳис-туйғуларини жилмайиш ортига яшириш қобилияти — хафагарчиликнинг бу усулига бўлган энг тўғри муносабат (албатта, кучли хафагарчилик пайтида эмас), чунки келажакда яхши ва хурсандчилик кунлар келишини биз биламиз. Масиҳий (ҳар қандай шароитда ҳам) уни енгил ва гуноҳсиз сафар кутаётганлигини тасаввур қилмаслиги керак. Бу дунёнинг ахлоқсизликларига қарамасдан қўллаб-қувватлаш — қийинчиликларни мардонавор ва сидқидилдан енгиб ўтиб, янада юксак диққат-эътибор учун азоб чекишни ўрганиш демакдир. Одамларга яхши муносабатда бўлиш иқтидори мунтазам равишдаги мукаммалликни талаб этади. Ҳурмат қилиш ва марҳаматли бўлиш даркор. Униси ҳам, буниси ҳам шахсий макон ва меҳрибонлик инъоми чегараларини қатъий ўрнатиш орқали бажарилиши мумкин.
Ўрнатилиши лозим бўлган чегаралар тури — сиз шахснинг қайси турига тегишли эканлигингизга боғлиқ. Буни ўз итини қўшнининг боғида, яъни сизнинг боғингиздаги майсазорда айлантириб юрувчи ит боқувчи мисолида тушунтириб берамиз. Ювошгина қўшни ит эгасига хокандоз бериб итнинг ахлатини йигиштириб қўйинг, деб таклиф қилардими? Ёки жиблажибон бирор бир ортиқча сўз, хазил ёки киноясиз итнинг ахлатини ўзи йиғиштириб қўярдими? Қор маликаси эса жилмайганича, бўлиб ўтган нохуш воқеага эътибор бермайди ва эридан хотини учун майсазорни тартибга келтириб қўйишини илтимос қилган бўлармиди? Ишнинг моҳияти қандай қилиб тўғри йўлни танлашда эмас, балки яқинларимизга ўз севгимизни билдиришда. Муқаддас Китобда шундай дейилган: «Агар биродаринг гуноҳ қилса, унга танбеҳ бер...» (Луқо 17:3) ва «...севги кўп гуноҳларни ювади» (1 Бутрус 4:8). Хўп, шундай қилиб биз қандай йўл тутишимиз керак: гуноҳкорни фош қилишми ёки гуноҳни севги билан ёпишми? Бу саволга жавоб одамлар қандай муносабатда эканликларига, вазият ва вақтга боғлиқ, аммо мақсад битта — «эҳтиёжга кўра, тингловчиларнинг жонига ора кирадиган яхши сўзлар гапириш» (Эфесликларга 4:29). Бинобарин, чеклашлар ҳар доим ўзаро муносабатларни мустаҳкамлайди. Севгида ҳақиқатни чин дилдан айтиш имконини бизга нима беради? Шу сабабдан, оддий дилозорни севиш нималигини ҳеч бир батафсил таърифу тавсиф етказиб беришга қодир эмас. Бу ҳолат ҳар бир севгучининг юрагида жо бўлиши керак, шунда унинг қалби Хушхабар туфайли шодланади, тавба туфайли унинг тасаввури эркинлашади, қўллари эркин хизмат қилишга ҳозиру нозир бўлади, оғзи эса — фош этишга доимо тайёр туради.
ЖАБРДИЙДА КЎЗ ЎНГИДА ДИЛОЗОРНИНГ НАМОЁН БЎЛИШИ
Жабрдийда кўз ўнгида дилозорларни намоён этувчилар билан ўзаро муносабатлар (ясама зўрловчилар деб номланувчилар), юқорида биз тасвирлаб ўтган оддий дилозорлар билан бўлган ўзаро муносабатларга ўхшаб кетади. Бироқ уларда баъзи бир муҳим фарқлар ҳам мавжуд. Одатда жабрдийдага янада яқинроқ муносабатларни таклиф этаётган одамлар ясама зўрловчиларга айланадилар. Бундай муносабатларда ўтмишда етказилган зарар ва ўзини ҳимоя қилиш ҳолати ортда қолади ва унутилади. Назаримизда, жабрдийда учун ясама зўрловчини намоён қилаётган ва унинг ролини бажараётган одам сифатида, кўпинча эр биринчи ўринда туради. Никоҳдаги яқинлик, ишонч ва жинсий алоқа заифликка, ҳиёнатга ва ҳис-туйғуларнинг зидлигига қарама-қарши туради. Юқорида айтиб ўтганимиздек, жинсий зўравонликдан азият чеккан жабрдийда кўпинча турмуш ўртоқ сифатида худбин, бўш (жабрдийданинг ўзи ишончлироқ кўриниши учун), ниҳоятда бефаҳмни танлайди. Эр ҳис-туйғуларга ёки жуда зиқна, ёки бениҳоят таъсирчан одам бўлади. Жинсий зўравонликдан азият чеккан жабрдийданинг оиласи одатда мустаҳкам, барқарор ёҳуд зерикарли бўлади, ёки алғов-далғов ва азоб-уқубатга тўла бўлади. Никоҳ америкача баландликлар кабинасига ўхшайди, дам юқорига кўтарилади, дам шиддат билан пастга тушади. Бироқ бундай ҳолатда ўч олишдан воз кечиб, эр-хотинликда мардонавор севгига эга бўлиш ҳақида фикр юритиб бўлмайди. Баъзи аёллар қаттиққўл, ёвуз, бировни хуш кўрмайдиган, аммо кўнгли очиқ одамларга турмушга чиқадилар. Бошқалар эса ўз ҳаётларини одамови ва ўтакетган манман, ёки ундан ҳам баттарроқ лоқайд, ахлоқсиз, зўравонлик қилишга мойил бўлган эркаклар билан боғлайдилар. Бу мавзу бўйича муҳокама қилиш талаб этиладиган ҳамма нарса ушбу бўлим чегарасидан ташқарига чиқиб кетади, бироқ кўп ҳолатларда яхшиланишни фақатгина никоҳ ва оила масалалари бўйича олиб бориладиган маслаҳат ва суҳбатлар орқали амалга ошиши мумкин. Агар эр маслаҳат олишга қатнамаса, хотин психотерапевт қабулида барибир фойдали маслаҳатлар олади. Қолаверса, шифокор аёлга нажот топиш жараёнида иштирок этишдан бош тортган эрни қандай қилиб севиш мумкинлигини унга тушунтиради.
Зўрловчини акс эттирган одамни севиш нималарга асосланади? Яхши кўриб қолиш учун аниқ шахсий чегарани ўрнатиш, бир-бирини тушунишни ўрганиш, азоб чекиб хурсанд бўлишга тайёр туриш, имонда қатъий бўлиб юриш, қалъадай мустаҳкам ва мардонавор севгига эга бўлиш лозим. Ана шундагина турмуш ўртоғингизнинг илоҳий нажотга интилишида сиз ёрдам беришингиз мумкин.
Албатта, ўзаро муносабатларни яхшилашга қаратилган ва шунга хизмат қиладиган аниқ шахсий чегараларни ўрнатиш зарур. Масалан, кўплаб ясама зўрловчилар уларнинг турмуш ўртоғи ёки рафиқаси жинсий зўравонликдан азият чекканликларидан бехабарлар. Бундай ҳолатни яшириш сабаби қуйидагилардан иборат бўлиши мумкин: жабрдийданинг эри ёки хотини жинсий зўравонликдан азият чекканлиги ҳақидаги воқеани ҳамма ҳам тўғри тушунишига ишонч йўқ. Шунинг учун жуфтлик муаммо мавжудлигини тан олиши керак, зеро, муаммони ҳал этмаслик ишончсизликни келтириб чиқаради. Қалбни ларзага келтирадиган маълумотни айтишдан олдин, эр ҳам, хотин ҳам масалани тўғри ҳал қилиш устида ишлаши лозим. Бу қийин масаланинг масъулияти фақатгина ясама зўрловчида эмас. Жабрдийда унинг оиласи бошидан ўтказаётган қийинчиликларни енгиб ўтишга тайёр туриши даркор, гарчи ўзининг камситилганлигини (тан жароҳати ниҳоятда оғир бўлганлигига қарамасдан) ва ўзини (гуноҳкорлигини тан олиб) ҳимоя қилиш нақадар хавфли бўлишидан қатъий назар, қалбини ҳақиқатга очиб бериши керак.
Мисол келтираман. Жинсий зўравонликдан азият чеккан бир жабрдийда бу ҳақда эрига очиқ-ойдин айтишдан бош тортди. Аёл ўтмишидаги бошқа азоб-уқубатлар ҳақида эрига сўзлаб берганда, эр бунга эътибор ҳам бермади, умуман бефарқ бўлди. Агар эр шуларга ҳам лоқайдлик билан қараган бўлса, демак, у ҳеч қачон рафиқасининг чуқур дард-аламини асло тушунмайди, деган қарорга келди хотин. Юзага келган вазиятдан хотин ўзининг норози эканлигини эрига бир неча бор етказмоқчи бўлди, вақти-вақти билан совуқ ва лоқайд эрта қандайдир ҳис-туйғуларни уйғотишга интилди, аммо хотин ўзининг ростгўй ва эҳтиросли жўшқинлиги ёрдамида эрининг қалбига йўл топа олмади. Аслида бу аёл ҳам худди эри сингари, гуноҳ ҳисобланмиш ўзини ҳимоя қилишликда айбдор эди. Ишончли ўзаро муносабатларни ўрнатиш жараёнидаги хотиннинг вазифаси — эрининг бепарволигига, ҳаттоки хотинини инкор этишига қарамасдан, бўлиб ўтган нохуш воқеани батафсил сўзлаб беришдан иборат эди. Эрнинг лоқайдлигини кўриш хотин учун қанчалик азобли эканлигини тушунишига у ёрдам бериши, эрини нақадар севишини, эр-хотин ўртасидаги муносабатлар мустаҳкам бўлишини хоҳлашини, ана шундагина аёл ўзини тўлиқ эрига ва оиласига бағишлаши мумкинлигини унга етказиши керак.
Баъзи бир истисноларга қарамасдан, жинсий зўравонликдан азият чеккан жабрдийда вақт топиб, ўзининг ўтмиши ҳақида эри билан муҳокама қилиши даркор. Турмушга чиқишидан бир неча йил олдин аёлнинг бутун ҳаётини ағдар-тўнтар қилиб юборган, нозик қалбини куйдириб хонавайрон қилган нохуш вақеани ҳикоя қилиб бериши зарур. Бу эса ўз навбатида, эр нима учун хотинига нисбатан совуққон эканлигини, турмушнинг паст-баландини, низоларнинг келиб чиқиш сабабларини рўйирост кўрсатиб беради.
Сизнинг ўзаро муносабатларингизни тиклашга имкон туғдирувчи чекланишларни ўрнатиш зарур. Масалан, жинсий зўравонликдан азият чеккан кўплаб жабрдийдалар (албатта, бундан мустаснолар ҳам бор) турмуш ўртоқлари билан маълум вақтга жинсий алоқадан ўзларини тийишга муҳтож бўладилар. Кўпинча жабрдийдалар жинсий яқинликка мойиллик сезмайдилар ёки юз берган жинсий зўравонликни эслаб, яқинликдан нафратланадилар. Тана ва қалбларнинг яқинлашувидан, жисмоний ва психологик бирликдан роҳатланиш туйғусини ҳис қилиш ўрнига, жабрдийдалар ўз қусиғига қайтган ит каби ўзлари хоҳламаган ҳолда, жинсий алоқа қилишга мажбур бўладилар ва ундан умуман воз кечадилар. Жинсий алоқадан воз кечиш асосан бусиз ҳам аранг турган оила ришталарини узилишга ва оиланинг барбод бўлишига олиб келади. Фожиа шундан иборатки, агар жабрдийданинг қалби ўликлигича қолганда, оила бузилмаслиги мумкин эди. Ясама зўрловчи жабрдийдага янада кўпроқ зиён етказиш учун жинсий алоқадаги танаффусдан фойдаланса, Павлуснинг ушбу кўрсатмасига: «Бир-бирингиздан бош тортманглар, фақат ўзаро келишгандан сўнг, рўза тутиш ва ибодат қилиш учун вақтинча жудо бўлинглар...» (1 Коринфликларга 7:5) амал қилмаса, гуноҳини янада оғирлаштиради. Аслида, жинсий алоқадан ўзликни тийиш вақтинчалик бўлиб, шахсий мувозанат чегараларини қайта тиклашга имкон бериши керак ва жинсий ҳаётни бошлашдан олдин жуфтликнинг жинсий яқинлиги билан боғлиқ бўлган барча масалаларини муҳокама қилиш даркор.
Агар эр-хотин ўртасидаги муносабатлар ҳақиқат, тавба, жуфтликнинг ўзаро алоқаларини биргаликда тиклашга қаратилиб мустаҳкамланса, жинсий зўравонликдан азият чеккан жабрдийда кўз ўнгида эрнинг зўравон дилозорга ўхшаб кетиши даргумон. Бироқ, агар янги чекланишлар ва мустаҳкам муносабатларга бўлган эҳтиёж келиштириб бўлмайдиган зиддиятларга қўшилиб кетадиган бўлса, бу ҳолда жинсий зўравонликдан азият чеккан жабрдийда учун бундай вазият хотинга қарши чиққан эрни мардона севиш кўпроқ жанг қилишга ўхшаб кетишини англаш мумкин.
Эр-хотинлар муносабатларининг яхшиланиши ёки бузилиб кетишидан қатъий назар, жабрдийданинг ҳаётга бўлган ташналиги ва интилиши ортиб бораверади. Аёлнинг кўз ёшлари аччиқ, кулгуси эса — жарангдор бўлади. Пировардида, агар жабрдийда ростгўй бўлиб, тавба қилса ва дилозорни яхши кўришга журъат этса, бу уни Яратувчининг ҳузурига олиб келади ва аёлда Унинг феъл-атвори акс этади.
БЕВОСИТА ЗЎРЛОВЧИЛАР
Реал тарзда мавжуд бўлган жиноятчини севиш нима дегани? [83] Бу масала жиноятчи тириклигини ва жабрдийда унинг қаердалигини билишини назарда тутади. Агар зўрловчи ўлган ёки ёнига йўлатмайдиган кимса бўлса, ўтган хотираларни эслашни қўллаб-қувватламайман. Гештальтпсихология [84] методикаси бўйича суҳбатлар жиноятчини намоён этувчи бўш кресло билан олиб борилади, нафрат ва хаёлий кечиришни кўрсатувчи катарситик [85] ифоданинг бошқа усулларига қаратилган бўлади. Ясама дилозор билан боғлиқ бўлган нарсаларга эътибор қаратишни маслаҳат бераман, чунки ҳақиқий зўрловчининг йўқлиги зўрловчининг тириклигига, яъни борлигига қараганда, ўртадаги муносабатларнинг ишлаб чиқилмаганлигини яққол намоён этади.
Катта ҳарф билан ёзилган Дилозорга бўлган севги унга қарши бўлган адоватни ўз ичига олади. Қарши чиқиш —севгининг намоёнидир деб айтишдан олдин, жабрдийда ўз далил-исботларини синчиклаб таҳлил қилиб чиқиши керак. Агар бу ҳолат тез орада жабрдийдага хотиржамлик келтирадиган бўлса, унда унинг ҳаракатлари асосини манманлик ташкил қилади. Худонинг қонун-қоидаларига асосан ва Унинг даъватига кўра яшаш, кучли ва меҳрибон бўлиб қолган ҳолда, ҳотиржамликни иккинчи даражага суради.
Унда ярашишга лойиқ мавзу сифатида нима хизмат қилиши мумкин? Улар иккита: зўрловчидан хавфсираш ва эҳтимол, ҳозирда зўрловчи зиён етказаётган одамлар учун хавотирлик. Зўрловчиларнинг кўпинча яна жиноятларга қўл уришлари жуда кенг тарқалган ва ҳаммага маълум ҳақиқат. Жинсий зўравонлик қилган кимса агар жазоланмаса, у яна ва яна жиноят содир этаверади. Зўрловчи қайсидир даражада азоб-уқубат ҳис этиб яшаши керак. Унинг қалбида асло унутиб бўлмайдиган қандайдир сирли оғриқ бўлиши лозим, зўрловчи ана шу дард туфайли қилган жиноятини ҳеч оқлай олмасин. Жиноятчининг ичидаги дардни атрофдагилар (баъзида ҳаттоки ўзи ҳам) ҳис қилмаслиги мумкин, чунки нафрат ва манманлик остида дард мустаҳкам яширилган бўлади, уларнинг асосида эса ор-номус мавжуд. Аслида, тимсол эгаси қалбидаги манманлик исботи сифатида улкан дистресс хизмат қилади, у севиш учун туғилганди, бироқ акси бўлиб чиқди — у бу тимсолни йўқ қилиб юборди. Жиноятчи ҳис қилаётган оғриқ у амалга оширган жиноятни оқламайди, кимларгадир у етказган зарарни қопламайди ва унинг тавбага бўлган ҳаракатини кечирмайди. Шундай бўлса-да, жиноятчига қарши чиқмоқчи бўлган жабрдийда бундай оғриқ ва дард борлигини эсдан чиқармаслиги ва шунга мос тарзда эътибор қаратиши керак.
Табиийки, жинсий зўравонликдан азият чеккан жабрдийда ўзининг қарши чиқиши қачон ва қандай бошланишини ҳал этади. Бироқ жабрдийданинг ўзи ростгўй тавба қилиш йўлини босиб ўтмагунча қарши чиқишни бошламаслиги керак. Жинсий зўравонликдан азият чеккан жабрдийда жиноятчи ва (ёки) ўзининг лоқайд ота-онаси билан мулоқот қилишни бошлашга интилишидан олдин, у муносабатларга унчалик даражада путур етказиши мумкин бўлган (дўстлар, психотерапевт, болалар, турмуш ўртоғи билан) бошқаларга нисбатан мардонавор севги тажрибасига эга бўлиши лозим. Жабрдийда дастлаб ўз қалбини мустаҳкамлаб олмагунча ва бошланғич тайёргарлик жараёнида амалиётни ўтамагунча, курашга киришмаслиги даркор.
Агар қарши чиқиш вақти келган бўлса, бу ҳолда у айнан нимада намоён бўлишини аниқлаб олиши керак. Биринчи навбатда шуни таъкидлаш муҳимки, ўртадаги низо бир учрашув доирасида бартараф этилмайди. Қарши чиқиш — бу янги кўринишдаги муносабатларни йўлга қўйиш жараёни. У ўз ичига бир нечта элементларни мужассамлаштиради: аниқ шахсий чегарани ўрнатиш, зўрловчини фош қилиш ва уни тавба қилишга даъват этиш, унга мулоқот тавсия қилиш, унга яқинлашиш, шунингдек, азоб тортишни ҳамда хурсанд бўлишни ўрганиш, имонда қатъий туриш ва зўрловчининг илоҳий нажот топишига ишонч ҳосил қилиш, яъни унинг ишончли қалъага ва инсоний қадр-қимматга эга бўлиши.
Жабрдийда ўз зўрловчисини фош этишга ҳаракат қилишидан ва уни тавба қилишга чорлашидан олдин, у атрофдагилар билан ўз муносабатларини тиклаш учун ўз усулини ишлаб чиқиши ва уни амалда қўллаб кўриши лозим, шу тарзда жабрдийда дилозордан узоқлашишга ва ундан ўч олишга ҳаракат қилиши мумкин. Жабрдийда зўрловчи билан ўз муносабатларини қуйидаги қонун-қоидага асосланиб тиклаётганини ҳис қилиши керак: «Ҳаёт ўзгача ва ажойиб бўлиши мумкин ва сен Раббий билан тикланиш хурсандчилигини ва роҳатини кўришингизни мен хоҳлайман». Бевосита ваъз ва насиҳат унчалик катта ўрин тутмайди — жиноятчи ўзи билан юз бераётган ўзгаришларни англаб етади, чунки жабрдийда қўрққан эмас, балки кучли, дарғазаб эмас, балки меҳрибон, лоқайд эмас, балки ҳис-туйғуга тўла бўлади. Асосий ўзгариш жабрдийданинг ички дунёсида юз беради ва бундай ўзгариш унинг хулқида, феъл-атворида, атрофдагилар билан мулоқот қилишдаги ўзгаришларда ўз аксини топади. Жабрдийда жиноятчи билан қанчалик кўп мулоқот қилишидан қатъий назар, бундай ўзгаришлар сезиларсиз ёки аҳамиятли бўлиши мумкин.
Масалан, ҳар доим хурсанд ва шодмон юрган жиблажибон шукроналик Кунида ўз оиласи (ҳамда уни зўрлаган кимса) билан дастурхон атрофида мулойимгина ўтирарди ва жуда кам гап эди. Унинг хулқидаги ўзгаришлар унчалик сезиларли эмасди, аммо унинг қариндошлари ҳайрон ва асабийлашган. Қизнинг кайфияти ёмон эмас ва у ўзини тийиб ўтирган ҳам эмас — қариндошлар жим бўлиб қолишганда қизиқчининг вазифасини бажаришни ёки юзага келган ўртадаги сукунатнинг ўрнини тўлдиришни қиз хоҳламади, у фақатгина унинг қалби жўш ургандагина гапиришга қарор қилди. Унинг феъл-атворидаги ўзгариш — бу уни зўрлаган кимсага ва ўзининг лоқайд ота-онасига бўлган ярашишга биринчи қадам эди.
Ярашиш ўзида
Ошкор этиш кўпинча тавбага эшик очиб беради. Аслида, тавба қилишдан мақсад — жиноятнинг моҳиятини, унинг оқибатларини ва тиклаш усулларини аниқлашдан иборат бўлиши керак.
Жинсий зўравонликдан азият чеккан жабрдийда уларнинг учрашув мақсадини яширмасдан, агар зўрловчини ярашишга чорласа, яхши бўлади. Учрашув хавфсиз жамоат жойда бўлиб ўтиши керак (аслида, шундай жой сифатида нуфузли ресторан хизмат қилади). Имкон қадар қўшни столда ёки машина тўхташ жойида жабрдийдани унинг дугоналари (ёки дўстлари) кутиб ўтиришлари ва зўрловчи билан бўлиб ўтадиган суҳбатни яхши ўтишига ибодат қилиб турушлари лозим. Ҳеч қачон ярашишга ибодатсиз киришмаслик лозим.
Фош этувчида мантиқий изчиллик бўлиши даркор, аммо агар маълум давр босиб ўтилмаса, унда бу каби изчиллик ҳам бўлмайди. Бу даврни босиб ўтишга жабрдийда ва жиноятчига нима тўсқинлик қилаётганини улар муҳокама қилиб олишлари мумкин. Аммо ечимни топишга етарлича даражада эътибор қаратилмаса, уни топиш қийинлигини улар тушунишлари керак. Фош этиш ўз самарасини келтириши учун, жиноятчи қуйидагиларни амалга ошириши лозим:
1. Жинсий зўравонликдан азият чеккан жабрдийда унинг тафсилотлари ҳақида гапиришни бошлаганда, жиноятчи жиноят юз берганини тан олиши керак.
2. Зўрловчи ўзини оқламай ёки ўз гуноҳини бошқа бировга юкламай, жиноят қилганликдаги масъулиятни ўзига олиши даркор.
3. Жабрдийда ўтмишда қандай азият чекканлигини ва зўравонликдан ҳозирда ҳам азоб тортаётганлигини тасвирлаганда, жиноятчи бу ҳақиқатдан ҳам шундайлигини тасдиқлаши ва юз берган нохуш воқеадан афсусда эканлигини намоён қилиши лозим.
4. Жабрдийда зўрловчига у атрофдагилар билан мулоқот қилишда қандай хатоларга йўл қўйганини ва ярашишга нималар халал бераётганини айтганда, у шундай суҳбатга тайёр туриши, айтиб ўтилганларни инобатга олиши ва тўсиқларни енгиб ўтишга тайёр эканлигини кўрсатиши керак.
5. Жабрдийда жиноятчига у билан янгича муносабатларни тиклаш жараёнини тасвирлаганда, зўрловчи бу жараёнда иштирок этишни хоҳлашини ва қўшимча ёрдам излаётганини билдириши (жамоатга бориши, психотерапевт қабулида бўлиши, гуруҳ машғулотларида иштирок этиши ёки зарур бўлган адабиётларни ўқиши) даркор.
Агар жиноятчи, кейинроқ эса лоқайд ота-оналар [86] ушбу беш қадамни қўйишга тайёр бўлганларида, шунда жабрдийда ўзининг дилозорига янги муносабатларни ўрнатишни ва у билан яқинлашишни таклиф қилиши мумкин. Агар тавба қилиш бўлмаса, юқорида айтиб ўтганимиздек, жабрдийда ўз севгисини дилозорга инъом этиб, уни кечириши мумкин, бироқ
Агар ярашишга бўлган биринчи ҳаракатдан кейин ҳам жиноятчи жинсий зўравонликнинг юз берганини ёки зўравонликнинг ёмон оқибатларини тан олгиси келмай уларни инкор этса, бироз вақт ўтгач (бир нечта ҳафтадан кейин) жабрдийда бу мавзуни дилозор билан биргаликда муҳокама қилишни таклиф этиши керак. Дилозорни гуноҳдан фориғ этиш ёки ўзаро муносабатлардаги зиддиятлардан уни асраш мақсадида жабрдийда бу мавзуни ўртага ташлашдан чарчамаслигини жиноятчига тушунтириши лозим. Агар тавба қилиш орқали ўзаро муносабатларни тиклашга қилинган жабрдийданинг таклифини зўравон рад этишни давом эттираверса, қандайдир вақтга жабрдийда у билан ўз муносабатларини вақтинча тўхтатиши керак. Агар дилозор тикланиш жараёнини бошлаш қарорига келса, у ёт бўлиб кетмаслигини жабрдийда унга тушунтириши лозим. Ажратиб қўйишнинг бундай усулини, қаттиқ талабдан келиб чиқиб, буюк инъом, жиноятчига яхши муносабатда бўлиш сифатида кўриб чиқиш мумкин, токи у уялиб, сиз берган йўл-йўриқларингизга қулоқ тутиб, унинг совуқ қалби инсонийлик муносабатларининг оловига пешвоз чиқа олсин (қаранг: 2 Салоникаликларга 3:14–15).
Бир эркакни болалигида унинг отаси бир неча бор зўрлаган, кейинчалик эса ўша ота, ҳеч қандай зўравонлик қилмаганман, деб айтган. Йиллар ўтиб зўрланган ўғил улғаяди, жинсий зўравонлик қилган ота эса шифоланиш учун ўша ўғлидан қарзга пул сўрайди. Ўғил отага қарз беришдан бош тортади. Бу ҳолат эса у отасини ёмон кўришидан ёки уни ҳурмат қилмаслигидан дарак бермайди. Аслида, отанинг пули жуда кўп эди, фақатгина ота бу пулларни савдо-сотиқ билан шуғулланиш учун олиб қўйганди. Ўғил отасига пул бермагани учун ота ундан воз кечди. Қолаверса, бутун қариндош-уруғ олдида туҳмат қилиб, уни ноҳақ айблади. Ўғил улғайиб, ўзи ота бўлганда ака-укалар унга қўнғироқ қилиб ўз отасидан қачонлардир юз ўгирганини таъна қилдилар. Шунда ўғил аслида нималар юз берганини акаларига сўзлаб бермоқчи бўлади. Бир нечта акалар ҳақиқатни билишни истадилар, бошқалари эса хоҳламадилар. Эркак бошидан кечирганларини сўзлаб берди, ота эса тавбага муҳтож эканлиги аниқ бўлди. Акалардан бири укасига раҳми келган бўлса-да, ҳаммаси ўтмишда қолганини, солиҳ масиҳий сифатида буни унутиш кераклигини айтди. Бошқа ака эса ўзига ҳам, укасига ҳам раҳми келиб йиғлаб юборди, чунки болалигида унга нисбатан ҳам ота жинсий зўравонлик қилганди.
Ахлоқсиз муносабатларни сақлаб қолишдан воз кечиш — четлатиш моҳиятидир. Жабрдийда гуноҳкорнинг қайтишини кутади, бироқ дилозор то ўзининг гуноҳини тан олиб, тавба қилмагунча, жабрдийда унга яқин алоқаларни тавсия қилмайди. Мўминларча, итоаткорона усулда муносабатларни (албатта, тавбадан кейин) тиклашни таклиф қилиш, ҳаттоки бундай таклиф адоват билан инкор этилса-да, Худонинг қонун-қоидаларига кўра яшашни назарда тутади.
Юқорида тасвирлаб берилган ҳикояда ўғил отаси билан ҳар қандай алоқани узишга қарор қилиб, эшикни қаттиқ беркитади. Бу унга жуда қимматга тушди, чунки ўғил шу йўсинда ўзига нисбатан барча оила аъзоларининг нафратини қўзғатиб аччиғини чиқарди. Дарҳақиқат, ўғил отасига ҳурмат билан қаради, унга тавба қилиш имконини ва солиҳ Самовий Ота билан биргаликда қайта туғилиб, лаззатланиб яшаш ҳис-туйғусини берди. Уларнинг ўзаро муносабатлари эшиги ёпиқ эди, лекин қулфланмаганди. Юз берган воқеалардан бир неча ой ўтгач, ота ёшгина ўғил билан ўз муносабатлари тиклаш истаги борлиги айтади. Ўғил ҳар қандай қулай фурсатдан фойдаланиб, ота билан биродарлик алоқаларини қайта тиклашга тайёр эканлигини унга билдиради. Ушбу ҳикоянинг бош қаҳрамони ниҳоятда камтар ва хушмуомала эди, бироқ у отаси билан муносабатларини тамомила нажот топиш даражасига кўтарилишини, яъни отанинг тавба қилишини истайди. Жиғибийрон бўлган ота ўғлига қўл кўтаради. Бир неча кун ўтгач, ота яна қўнғироқ қилади, бўлиб ўтган нохуш воқеаларни унутишни ёки улардан воз кечишни, сўнгра ўртадаги ришталарни қайта тиклашни таклиф қилади. Кўзлари жиққа ёшга тўлган йигит отасига рад жавобини беради. Дарғазаб бўлган ота телефон гўшагини отади. Бу воқеа яхшилик билан тугаганини айтишни мен жуда хоҳлардим, фақатгина вақт ва осмон бундай истакнинг амалга ошишига ёрдам бериши мумкин. Лекин барибир, ўғил ёлғизликдан, азоб-уқубатдан азият чекишига ва баъзида, тўғри йўл тутганлигидан шубҳаланишига қарамай, Раббийнинг кўз ўнгида гуноҳкор отасининг тавба қилишга чорлаганидан хурсанд эди, майли, бундай хурсандчиликни фақатгина вақти-вақти билан бўлса-да, у ҳис қилаверсин.
Ўтмишда қилган қотиллигини тан олган, бироқ у етказган азоб-уқубатга беандишалик билан қараган ва унга керакли тарзда эътибор қаратмаган («Минг афсус, шундай бўлиб қолди. Менинг гуноҳларим кечирилди, сен эса ўзингни масиҳийча тутмаяпсан») ёки ўзини-ўзи койиб, ўз манфаатини ўйлаган ҳолда, кечирилишга интилаётган дилозорга нисбатан жабрдийда қандай муносабатда бўлиши мумкин? Ёки бошқача қилиб айтганда, агар дилозор ўзига ёки жабрдийдага нисбатан адоват билан қараб, ҳақиқий ўзгаришларга ҳалақит бераётган бўлса нима қилиш керак? Муаммони ҳал этиш калити тайёргарчиликда. Жабрдийда дилозор ҳақида кўп нарсаларни билишидан келиб чиқиб, у воқеаларнинг шундай ривожи мумкинлигини назарда тутиши лозим. Жабрдийданинг жанговар ҳаракатлари режасида шундай усуллар бўлиши керакки, токи дилозор ҳар доимгидек ўзини оқлаш билан қутулиб қолмасин. Бир аёл отасига тўғридан-тўғри шундай деди: «Ота, ҳар гал сиз онам билан арзимаган нарсалар борасида жанжаллашиб қолганингизда, ўзингизни қандай тутишингизни мен жуда яхши биламан — сиз бундай ҳолат юз берганидан афсусдаман деб қутулиб қоласиз, лекин ўзингизни тутишингиз онамга қанчалар азоб етказаётганини чуқур ўйлаб кўришни ҳаёлингизга ҳам келтирмайсиз. Сиз менга нисбатан зўравонлик қилиб, нақадар дилимни оғритганингизни ва ҳаётимни бузганингизни айтсам, сиз олдингидай ҳаракат қиласизми?» Бу аёл ўз отасининг ҳимоя қилиш тактикасини пайқаб қолиб, уни ниҳоятда хайрон қолдирди. Отанинг хулқ-атворидаги манманлик ва такаббурликнинг очиб ташланиши — ўтмишда у қилган жиноятини тан олишига, шунингдек, очиқ-ойдин суҳбатлашишга йўл очиб берди.
Ўзаро муносабатларни тиклаш жараёни жабрдийда ва жиноятчининг биринчи ярашиш учрашувидан сўнг бошланиши зарур эмас, гарчи бу учрашув аъло даражада ўтган бўлса ҳам. Бу жараён юқорида тасвирлаб берилган босқичларга бир неча бор қайтишни талаб этади, қайта-қайта кечириш зарурлигини, тавба қилиш сингари, узоқ давом этишини тасдиқлайди.
Гуноҳкор тавба қилган тақдирдагина, биз уни кечиришимиз мумкинлигини Раббий амр этади. Шундай қилиб, ўзаро муносабатларнинг тикланиши дилозорнинг ҳаракатларига боғлиқ бўлади. Тавба қилиш — осонгина «Минг афсус, шундай бўлиб қолди», дейишни англатмайди. Агар тавба қилиш шу тарзда юз берганда эди, ўқинишни ифодаловчи ачинишдан унинг ҳеч қандай фарқи қолмайди. Ҳақиқий тавба қилиш жараёни, ҳаттоки бир кунда етти марталаб талаб қилинса ҳам, зўрловчи томонидан ҳаётга олиб борувчи азоб-уқубат сифатида бошдан кечирилади. Дилозорнинг шундай хатти-ҳаракати у тавба қилиш ва ўз гуноҳлари оқибатлари устида ишлаш истагида эканлигидан гувоҳлик беради. Бундан ўзга нарсаларни тавба қилиш, деб ҳисоблаб бўлмайди. Шунинг учун гуноҳкорнинг тавба — тазаррусига, унинг нажот топишга бўлган интилишига асосий исбот сифатида муносабатда бўлиш — агар у чин дилдан тавба қилишни ҳис этаётган бўлса, унинг қалби бериши мумкин бўлган нарсаларни инкор этилишини англатади.
Жинсий зўравонликдан азият чеккан жабрдийда севги йўлини топганда, у инсонларни янада чуқур тушунишни ўрганади, шу жумладан, эҳтимол, жиноятчини ҳам. Агар жабрдийда руҳий мукаммалликнинг шундай ўзгача усулини танласа, бу унинг жўшқин эҳтиросини, азоб чекиш ва хурсанд бўлиш иқтидорини кучайтиради, пировардида, унинг Худо амрлари бўйича яшаш қарорини мустаҳкамлайди. Жабрдийданинг феъл-атвори у янги кўникмага эга бўлгани учун эмас, балки Муқаддас Руҳ унинг қалбидаги Масиҳ ортидан бориш истагини қўллаб-қувватлагани учун ўзгариб боради.
Жанг давом этмоқда. Руҳан улғайиб бораётган эркаклар ва аёллар ҳақиқат, тавба ва мардона севгининг чуқур косасидан ичишни давом эттирмоқдалар. Ушбу жараённинг ҳар бир босқичи имонни мустаҳкамлайди, нафрат ва адоватни заифлаштиради, уларнинг Худони англаш эҳтиёжини кучайтиради.
Ҳаётнинг баъзи дамлари эрмандан ҳам аччиқ бўлади, бошқалари эса асалдан ширин ва шароб ичгандан ҳам кучлироқ маст қилади. Агар абадий ҳаёт томон оқиб бораётган сувдан ичилса, бу қалбга сўзлар билан тасвирлаб бўлмайдиган чуқур қониқиш ато этади. Худо инъом этган хурсандчилик таъмидан лаззатланиш хотиралар, адоват, нафрат, ёлғизлик ва қўрқув борасида оғир меҳнат қилишни талаб этади. Худди шундай йўл тутиб, «умр довонини ошиб бўлган» ҳаворий Павлусга эргашамиз, яқинларимиз, биродарларимиз ва оддийгина, бизга таниш бўлмаганларнинг эсон-омонлиги учун Худонинг йўлига аталган жонли, ҳаётий сув тўкамиз <қаранг: 2 Тимўтийга 4:5–8>, Исо Масиҳнинг оламга Иккинчи бор келишини, сабр-тоқат ва жанг қилишга лойиқ бўлган ҳақиқат тожини интизорлик билан кутамиз.
ХОТИМА
ДОНОЛАРГА ЎГИТЛАР
Ҳаётга қайтиш жараёни ҳар бир аёл ва ҳар бир эркакда ўзгача тарзда ўтади, бироқ бу жараённинг бир хил таркибий қисми сифатида ҳақиқат, тавба ва мардона севги хизмат қилади.
Жабрдийдани азоб-уқубатга солаётган, ор-номусини оёқ ости қилаётган, ўзидан нафратланиш ҳиссидан у озод бўлишини чин қалбдан истайман. Бундан ташқари, жабрдийдани ҳам хурсандчилик, ҳам жўшқинликдан маҳрум қилаётган ўзини ҳимоя қилиш қонун-қоидаларидан воз кечишга даъват этаман. Ўзини ҳимоя қилиш гуноҳи ҳақидаги менинг гапларимни у ниҳоятда кескин қабул қилишидан ва ўзини янада хўрланган қилиб ҳис этишидан мен қўрқаман. Бунинг ўрнига, жинсий зўравонликдан азият чекаётган жабрдийда Худонинг марҳаматини англаб етиши учун мен ибодат қиламан.
Гарчи мен ўзимнинг асосий ўқувчиларим жинсий зўравонликдан азият чеккан жабрдийдалар бўлади деб ҳисобласам-да, бироқ ўтмишда жинсий зўравонликни бошидан ўтказган ва ҳозирда нажот топишга интилаётган барча жабрдийдаларга менинг китобим фойда келтириши мумкинлигига умид қиламан. Жабрдийдага сўнгги марта мурожаат қилишдан олдин, унга азоб етказган дилозор — жинсий зўравонлик қилган (жиноятчи ва лоқайд бўлган ота-она)лар ҳамда нажот топиш жараёнида иштирок этган (ясама зўрловчи, дўстлар, чўпон ва психотерапевт)лар билан мен суҳбатлашиб кўрмоқчиман.
Худонинг марҳамати барча гуноҳкорларга, шу жумладан, ёш боланинг ёки ўсмирнинг танасига ва қалбига жароҳат етказганларга ҳам тегишлидир. Бироқ Раббий билан муносабатларни яна қайта тиклашга олиб борувчи йўл ниҳоятда машаққатли бўлади. Сизнинг афсусланишингиз, кўз ёши тўкишингиз, кечирим сўрашингиз, сўнгра сиз оддий, нормал ҳисоблаган ҳаёт тарзига осонликча қайтишингизнинг ўзи жуда камлик қилади. Сизнинг қулоқларингизда Худонинг ушбу қатъий сўзлари жаранглаб туриши керак: «Кимки Менга ишонган бу кичиклардан биронтасини йўлдан оздирса, унинг бўйнига улкан тегирмон тошини осиб денгиз чуқурлигига чўктирилиши у учун яхшироқ бўлар эди» (Матто 18:6).
Нормал ҳаётга қайтиш жароҳатларнинг тамомила битиб кетишини англатмайди. Ўзингиздан нафратланиб, одамнинг раҳмини келтирмоқчи бўласиз ва бўйин эгасиз, бироқ бу билан сиз жабрдийданинг қалбидаги юкини янада оғирлаштирасиз, фақатгина тавба қилишингиз сизни тикланишга олиб келиши мумкин. Итоаткорлигингиз ва тавбангиз ҳақида сизнинг гувоҳлик беришингиз нажот топиш жараёнига бўлган сизнинг истагингизни билдиради. Бу билан сиз жамоат жазосини олишга, мутахассисларнинг маслаҳатини тинглашга, ўзингиз сингари жинсий зўравонлик қилган жиноятчилар билан бирга психотерапиянинг гуруҳ сеансларида иштирок этишга тайёр эканлигингизни кўрсатасиз. Буларнинг ҳаммасини сиз донолик ва тавба мақсадида амалга оширасиз, шу билан бирга, тикланиш жараёнида иштирок этаётган жабрдийдага ёрдам берасиз. Яна гап жабрдийда маслаҳатларга ва тиббий ёрдамга сарфлаган харажатларни қоплаш ҳақида боради.
Энг муҳими, ўтмишда сизнинг зўравонлигингиз, ҳозирда эса атрофдаги одамлар билан қилаётган муносабатларингиздаги хатолар ва ўтмишдаги жиноятингиз туфайли ҳаётингизнинг қоронғу томонлари билан ишлашингизга қаратилган, яъни ўзингизнинг кўзингиздаги чўпни олиб ташлашга бағишлашингиз керак. Уят ва нафратнинг нажот топиш жараёнига тўсиқ ўрнатишига йўл қўйманг. Жабрдийдадан илиқликни, яқинликни ёки миннатдорчиликни асло кутмаган ҳолда, уни қўллаб-қувватланг. Жабрдийда ўзини ўнглаб, ўзгариб бориши учун вақт ва имкон беринг.
Агар сиз ҳақиқат, тавба ва севги йўлини танласангиз, хурсандчилигингиз янада ошиб боради. Инсон қалбининг гўзаллигига зиён етказганингиз туфайли юзага келган қийноқ азоби ҳаётда сизни ҳеч қачон тарк этмайди. Бироқ сизга инъом этилган итоаткорлик орқали қалбингиз таскин топади, барча ёвузликнинг йўқ бўлишини кўриш иштиёқи сизда пайдо бўлади. Ёвузликни йўқ қилиб, бизнинг энг қўрқинчли душманимиз бўлмиш — бўкирган шерга қарши сиз қақшатқич зарба берасиз.
Сизнинг фарзандингиз жинсий зўравонликдан азият чекканини билмаганингизни баҳона қилиб, бу жараёндаги ўзингизнинг гуноҳингизни яширишингиз жуда осон. Жиноятга алоқаси бўлмаган ота-оналар кўп ҳолатларда ўзларини айбдор ҳисоблайдилар (яъни ўзларидан нафратланадилар), ёки зўрловчига нисбатан адоватни ҳис қиладилар, ёки ўз вақтида содир бўлган нохуш воқеани айтиб бермагани учун, ёки бундан ҳам баттарроғи, шу ҳодисани ҳозир айтиб бергани учун жабрдийдадан ва зўравондан ўч олишга ошиқадилар. Ҳар қандай вазиятда ҳам сиз жабрдийданинг нажот топишига халақит берасизлар.
Агар сиз ўтмишда юз берган ҳодисани кўрмаган ёки болангиз билан юз берган воқеани инкор этган бўлсангиз, ўзингизга мураккаб саволларни беришингиз керак. Масалан, ўшанда сизни қизиқтирган бошқа масала нима учун фарзандингизнинг тақдиридан устунроқ турганлигини ўзингиздан сўрашингиз лозим. Боласининг жинсий зўравонликдан азият чекаётганига бефарқ бўлган ота-оналарнинг кўпчилиги, аслида нима учун шундай ҳолатнинг олдини ололмадик, деган қийин саволларни ўзларига беришни хоҳламасликларини мен аниқладим. Шундай вазиятнинг юзага келишига йўл қўйманг. Жиноятчини ҳимоя қилишга чек қўйинг. Гуноҳни оқламоқчи бўлиб сиз дилозорни ҳурмат ҳам қилмайсиз, севмайсиз ҳам, гуноҳ эса оқланишга лойиқ эмас. Жинсий зўравонликдан азият чеккан жабрдийдага ўз нафратини намоён этишига имкон яратиб беришингиз ниҳоятда муҳим, сиз уни сўкишингиздан ёки ундан воз кечишингиз мумкинлигидан жабрдийда чўчимаслиги керак.
Сиз билан нималар юз бериши мумкинлигини эътиборга олган ҳолда, мен сизга қўллаб-қувватлаш гуруҳини ёки шахсий психотерапевтни излаб топишингизни маслаҳат бераман. Ўзгаришга бўлган сизнинг истагингиз ва интилишингиз жинсий зўравонликдан азият чекаётган жарбдийда учун унинг шахсий нажот топиш йўлидан олға боришига ажойиб омил бўлиши мумкин.
Жабрдийданинг нажот топиши жараёнидаги сизнинг ролингиз жуда катта ва у ўзгаришлар жадаллигини тезлатмасликдан, мутахассисларга ўз вақтида мурожаат этишга маслаҳат беришдан, хуллас, бирдек шарт-шароит яратишдан иборат. Кўп ҳолатларда жинсий зўравонликдан азият чекаётган жабрдийдаларнинг психотерапевтга ёрдам сўраб, мурожаат қилиши мақсадга мувофиқ ҳисобланади. Бироқ керакли вазиятда нажот топиш жараёнида сизнинг иштирок этишни хоҳлашингиз, нохуш ҳодисанинг «оловланиб» кетиши йўлини тўсиб, ўз ҳаётингизга ўзгача тарзда назар ташлашга тайёр туришингиз айни муддао бўлади, қолаверса, сиз шундай қилишга мажбурсиз.
Сиз муаммонинг сабабчиси бўлмаганлигингизни мавжуд ярага сўзсиз туз сепганингиздан айиринг. Сиз жинсий зўравонлик мавзуси билан боғлиқ маълумотларга эга бўлишингиз лозим. Китоблар ўқинг, семинарларга боринг ва жабрдийданинг сўзларига чиндан ҳам диққат билан қулоқ тутинг. Муҳокама қилишга шошилманг, бироқ фурсат келганда, унинг ортидан боришга тайёр туринг. Жараён тинч, сокин ўтмаслигини инобатга олинг. Сизнинг жинсий ҳаётингиз изидан чиқиб кетиши, узоқ йиллар давомида ўзаро муносабатлардаги тотувлик ва бадастирликка путур етиши мумкин. Жабрдийдани қораламанг. Жараённи тезлаштирманг. Сабрли бўлинг. Нажот топиш жараёнига тайёр турган жуфтликлар бундай синовдан эсон-омон ўтиб, иродалари мустаҳкамлашади, жинсий ҳаёт янада ранг-баранг ва эҳтиросли бўлади, жуфтликларнинг иккиси ҳам яқинликдан янада кўпроқ қониқиш ҳис қилади.
Сизнинг яқинингизга зиён етказган дилозордан нафратланишни ўрганинг, чунки жабрдийда уни ҳимоя қилишингизни хоҳлайди. Янада муҳимроғи — ўз яқинингиз учун кўз ёши тўкишни ўрганинг, чунки жабрдийда унга ҳамдардлик билдиришингизни истайди. Адолатли нафратни ёки ҳамдардлик билдиришни ҳис қилишингизга ҳалақит бераётган ҳамма нарсадан воз кечинг, зеро улар ишонч ва яқинлик даражасининг йўқолишига сабабчи бўлади, жабрдийданинг нажот топишига тўсқинлик қилади.
Сиз — жинсий зўравонликдан азоб чекаётган жабрдийданинг дўстисиз ва сиз саросимадасиз: бундай инсон билан мулоқот қилиш учун сизда на тажриба, на кўникма бор. Агар мен тўғри топган бўлсам, бундай дўстдан сиз тезроқ қутулиш ниятидасиз. Гап бу ерда ундан воз кечишда ёки гўёки песдан нафратлангандай дўстингиздан узоқлашишда эмас, балки жинсий зўравонлик билан боғлиқ бўлган мавзулардан қочишда, ҳозирги кундаги азоб-уқубатларни ва ваҳима-қўрқувларни муҳокама қилиш тақиқланишидадир.
Менинг сизга маслаҳатим оддий ва содда: яраланган қалбни қўрқув ва ваҳима гирдобига ташламанг. Сиз бемаъни гапларни айтишингиз ёки қалбга янги жароҳат етказиб қўйишингиз мумкин, бироқ агар биродарингиздан юз ўгирсангиз, бундан-да баттарроқ бўлади. Сизга айтиб ўтилган чеклашларни инобатга олинг, шунингдек, сиз ҳозирда дўстингиз учун жанг қилаётганингизни ва жанговар ҳаракатларни айнан сиз бошқаришингиз кераклигини ҳам унутманг. Бундай ҳолат сизга ёқмаслиги мумкин, аммо сиз оддий аскар, пиёда сифатида олдинги сафларда туриб, хужумни биринчи бўлиб ўзингиз қабул қилишингиз лозим.
Мен психотерапевт сифатида дўстингизни бир ҳафтада бир ёки икки марта кўраман. Сиз эса уни ҳар куни кўрасиз. Мен дўстингиз билан унинг шахсияти ҳақида суҳбатлашишим, сиз эса у билан шулар ва яна бошқа кўплаб нарсалар ҳақида гаплашишингиз мумкин. Мен унга фақат нажот топиш учун керакман, сиз эса унга ҳар куни кераксиз. Яна бир бор эслатиб қўйишга менга ижозат беринг: ибодат қилиш, суҳбатлашиш, хурсанд бўлиш, йиғлаш, ўқиш, қучоқлашиш, бақириш, печенье пишириш ва яқинликда яшаш учун дўст сифатида мендан кўра, жабрдийдага сиз кўпроқ фойда келтирасиз. Дўстингизга ўз севгингизни намоён қилишингизда тажрибасизлигингиз ёки ўтмишингизнинг ҳалақит беришига йўл қўйманг.
Жинсий зўравонликдан азият чекаётган жабрдийданинг нажот топиши жараёнида, унга янги ҳаётни ато этиш сизнинг қўлингиздан келади. Агар сиз тезда психотерапия билан шуғулланмоқчи бўлсангиз, кейинги бўлимни ўқинг, унда мен психотерапевтга мурожаат қилганман. Бордию сиз чўпоннинг анъанавий мажбуриятларини — насиҳат қилиш ва ваъз ўқишни бажараётган бўлсангиз, бу ҳолда жабрдийданинг нажот топиш жараёнида сизнинг хизматингиз жуда катта... сиз инсон маданиятини ўзгартирмоқдасиз. Булардан ташқари, минбар масиҳий жамоатининг хато тасаввурларини ўзгартириш ва марҳамат кўрсатиш иқтидорини тарбиялаш жараёнида асосий омил бўлиши мумкин. Жинсий зўравонлик мавзусида маъруза ўқиган психотерапевт сифатида сиз менга эътибор қаратмаслигингиз мумкин, аммо ҳолатни ўзгартириш ёки ишонтириш йўли орқали зудлик равишда бартараф қилиниши зарур бўлган муаммонинг мавжудлигини ва у зиён етказаётганини тан олмоқчи бўлсангиз, сиз қоронғу зулматга нур олиб кирасиз ва кўплаб инсонларнинг тақдирига ижобий таъсир кўрсатасиз.
Шунингдек, устоз ва воиз сифатида сиз масиҳийлар орасида кенг тарқалган кечириш борасидаги нотўғри тасаввурларга чек қўйишингиз, жинсий зўравонликдан азоб тортаётган жабрдийдага оғир пайтларда жиноятчига қарши жангни давом эттиришда ёрдам беришингиз, дилозорларга эса жабрдийдага нисбатан бардошли бўлишни, майли, ниҳоятда оғир бўлса-да, ўзаро муносабатларни қайта тиклашни маслаҳат қилишингиз мумкин. Сиз ҳеч қачон мутахассисларнинг маслаҳатида иштирок этмаслигингиз мумкин, аммо психотерапевтга кўрсатилган сизнинг кўмагингиз ва ҳамкорлигингиз жабрдийдага ишонч ва жасурлик ато этади.
Агар сиз менга ўхшаган бўлсангиз, унда сиз жинсий зўравонлик муаммосини ва зўравонликнинг жабрдийдалари нажот топишини тан олишдан кўра, ўз нуқтаи назарингизни қатъий ҳимоя қиласиз. Эҳтимол, сизда жинсий зўравонлик ҳолатининг кўриб чиқилмаган вазияти мавжуддир ёки амалиётингизда нажот топишнинг «осонгина бошқариш» усули қўлланилгандан кейин, жабрдийда таскин топиши мумкин бўлган бирон бир ҳодиса тафсилотлари бордир. Агар ана шундай усул ёрдам берган бўлса, демак, бошқалар ҳам шу йўлдан бориши керак, деган тасаввур пайдо бўлади. Аммо мен сизларни бирор бир усулни фақатгина самарасига таянган ҳолда, унга танқидий нуқтаи назардан қарамай туриб, уни ҳеч қачон қўлламасликни маслаҳат бераман ва шунга даъват этаман. Шубҳасиз, ҳаттоки шайтондан келиб чиққан усуллар ҳам қандайдир натижаларга олиб келиши мумкин.
Агар сиз соф масиҳийча ёндашишни қўлламоқчи бўлсангиз, сизнинг ёндашувингиз, яъни усулингизда инсон улуғворлиги ва унинг ахлоқсизлиги билан ишлашингиз мумкинлигини олдинига яхшилаб белгилаб олинг. Мунозарали масалалардан бири бу — биз гуноҳни тушунишимиз, жумладан, инсон шахсиятининг тузилиши ва унинг психологик белгилари вазифаларини тўлиқ англаб етишимиздир.
Қўшимча билим олиш имкони борлигини тан олинг. Кўплаб профессионаллар жинсий зўравонлик билан боғлиқ бўлган ҳодисалар билан ишлаш учун ҳеч қачон махсус тайёргарликлардан ўтмайдилар. Менинг иккита магистрлик ва Америка психологик уюшмаси томонидан олган докторлик даражам бор. Айнан жинсий зўравонлик билан боғлиқ бўлган хусусиятларга мен бир дақиқа вақтни ҳам бағишламадим, жароҳат олинганидан кейинги аломатлар, кўплик шахси [87] ва яна иккинчи даражали аломатлар ҳақида гапирмаса ҳам бўлади. Сўзсиз, булар психологик жароҳат олган шахсларнинг азоб-уқубатларини ҳосил этувчи тузилишнинг бир қисми бўлиб қолади. Ҳаётингиздаги зўравонлик ролини, одамлар билан муносабатларни ўрнатиш услубингизни тушунишга, ўз ҳис-туйғуларингиз сабабларини билиб, уларни жиловлашга, психологик таъсир кўрсатишдаги ўз танлов имкониятингизни топишга интилинг.
Шунингдек, сизнинг фикрингиз қолганларникига қараганда, холис бўлмаслиги мумкинлигини албатта эътиборга олинг. Гарчи мижоз ҳеч нарсани эслай олмаса ҳам, ўзингиз биладиган хулқ-атвор манбаининг бузилиши ёки депрессия ҳодисаси ортида жинсий алоқани суиистеъмол қилиш турибди, деб айтишга мойилмисиз? Агар шундай бўлса, Битик хотиралар моҳияти деб атайдиган тахминларингизни — фақатгина ўтмишни эмас, балки Худони ҳам унутишга қодир эканлигингиз ҳақидаги ўз тахминларингизни тахлил қилиб, фикр юритинг.
Ва ниҳоят, жисмоний алоқа борасида аниқ сўзларни танлаганингизга ва хулқ-атворингиз бенуқсон эканлигига ишонч ҳосил қилинг. Мижоз билан жисмоний муносабатларга киришар экансиз (бу ерда гап қўл бериб ёки дўстона қучоқлаб кўришиш ҳақида), сиз ниҳоятда эҳтиёт бўлишингиз ва соғлом фикр юритишингиз лозим. Жабрдийда сизнинг яқин муносабатларингизга ўзингиз тасаввур қилганингиздан кўра кўпроқ аҳамият бериши мумкин. Ҳар қандай жисмоний муносабатлардан мохов одамдан қочгандай ўзингизни олиб қочишингиз нотўғри, бироқ бундай ҳолатдаги консерватив ёндашув ўринли ва терапевтик нуқтаи назардан ақлли ҳисобланади.
МЕНДАН СЎРАНГ
Кўз ўнгимда кичкинагина қизалоқ,
Хонада беркиниб ўтирганини кўрдим.
Зўрловчидан қолган ҳидни йўқотиш учун,
Обдон қабул қилди у яна бир бор ванна
Ва онасининг атридан сепди,
Аммо бу ҳид уни таъқиб қилмоқда.
Биласизми, зўрловчи учун у оддий бир қўғирчоқ эканин,
Ёлғиз қизалоқ, борар жойи йўқ,
Қиздан фойдаланар қотил ўз ҳирсини қондириш учун.
Лек қизча ҳолдан тойган, жуда чарчаган.
Ўтмишда қолган нохуш хотираларни
Қиз унутишга эҳтимол, йўл топиб қолар.
Мендан сўранг, менинг фикримча,
Осмонда Худо бор эканми,
Қизнинг шармандаю шармисорлигида
У ёнида турган эканми.
Мендан сўранг, менинг фикримча,
Осмонда Худо бор эканми.
Мен кўрмаяпман Унинг марҳаматини,
ҳеч ким исм айтмас ҳозирда.
Эндиликда унга ойнадан хушрўй аёлнинг
юзи боқиб туради,
Қўрқувдан даҳшатга тушган қизча энди йўқ,
Гўёки ўтмишдан из ҳам қолмаган,
Аммо ҳозирда ҳам қоронғуда ухлай олмасдан,
Йўлакдаги чироқни ҳамон у ёқиб қўяди.
Сичқон инида жим ўтиргандай,
Ўрнига секингина кириб ётади.
Уйда ғичирлаган ҳар бир товушга дик
этиб дарҳол қулоқ тутади,
Бироқ энди унга ҳеч ким зиён етказмас,
Ҳозирда у соғ ва саломат,
Хотиржамликка эга бўлди ва ниҳоят.
Осмонда Худо борлигин аёл қаердан билганини,
Шармандаю сармисолигида Худо унинг
ёнида турганини аёлдан сўранг.
Осмонда Худо борлигин аёл қаердан
билганини ундан сўранг.
Худонинг марҳамати аёлни ҳаётга қайтарганини у айтади.
Сиз жароҳатлангансиз, аммо сизнинг умид-ишончингиз бор. Худонинг марҳамати сиз билан юз берган ҳодисалар оқибатларини ҳеч бўлмаганда, бу ҳаётда йўқ қилиб юбормайди, бироқ марҳамат азоб-уқубатларга малҳам бўлиб уларни юмшатади, қалбни покловчи ва унга эркинлик ҳаъя этувчи умид-ишончга йўл очиб беради. Дард-алам ва нажот топиш мақсадига қаратилган интилишларга сиз янги ҳаётга эга бўлишингиз учун имкон беринг, токи у бошқа жабрдийдаларга ўлимдан ҳаётга ўтишда кўприк бўлиб хизмат қилсин. Шубҳасиз, қайта тикланиш учун кўприк бўлиб хизмат қилиш, сўз билан тасвирлагандан кўра, азоб-уқубатни ва ёвузликнинг енгилганини хурсанд бўлиб кўриш — бу жуда юксак ифтихор. Мен шундай кунни интизорлик билан кутаман ва сиз билан бирга севинмоқдаман.
Примечания
1
Баъзи масиҳийлар бизни Муқаддас Руҳ, ҳақиқат Руҳи руҳлантириб турганига ишонадилар, бироқ У гўёки бизга қарши қилинган гуноҳга ва шунга жавобан биз қайтарган гуноҳга, яъни қабиҳ ҳақиқатга қарашимизни талаб қилмайди. Аммо Битик «ўзимизни ўзимиз тадқиқ қилишга» бизни даъват этганда, демак бу — биз ўзимизни таҳлил ва танқид қилиш билан шуғулланишимиз кераклигини англатади, яъни жумладан, ўз гуноҳимизни кўришимиз маҳорати назарда тутилади, лекин фақатгина бу эмас.
Ўзига ўзи баҳо бериш — бу ХХ асрнинг англаб бўлмайдиган ихтиросидир. Ўзига ўзи баҳо беришга пуританлик Джонатан Эдварс ҳам астойдил даъват этган. Унинг таъкидлашича, «ўзини тақводор деб ҳисоблаганлар, ўзларини шундай деб аташга асослари борлиги ҳақида ўйлаб кўришлари лозим. Кимки ўзининг шахсий тақводорлигидан шубҳаланадиган бўлса, то бу масала ҳал этилмагунча, ундан чекинмаслиги керак» (Jonathan Edwards, vol. 2 [Carlisle, PA: Banner of Truth Trust, 1987], 174).
Джонатан Эдварснинг таъкидлашича, «Худонинг ўрнатган қонун-қоидасига асосланмай яшаётган кўплаб одамлар, бу борада унчалик ташвиш тортмайдилар ва уларни қайғуришга ишонтириш жуда қийин, чунки шу билан бир пайтда, уларни ёмонлик йўлидан етаклаб борувчи эҳтирос уларнинг кўзини кўр қилиб қўяди» (Ibid.). Джонатан Эдварс ҳамма нарсани ҳақиқат нурида кўришни ўрганишга, Худонинг Каломини тан олиб, ўзликни ўрганишни, одамлардан ёрдам сўрашни, ўз гуноҳларининг аксини англаш мақсадида атрофдагиларнинг камчиликларини кўра билишни маслаҳат беради (р. 173–185).
Ўзига ўзи баҳо бериш ўтмишни ва ҳозирни қамраб олади. Бу қандайдир тасаввурдаги бола билан алоқа ўрнатиш мақсадидаги ўзликни топиш эмас — ўзига ўзи баҳо беришнинг ҳаёт азоб-уқубатига кириб бориши, заминий эҳтирослардан кўнгил қолиши, Худога бўлган эҳтиёжни янада яққолроқ тушуниш ва Унда яшашнинг шодлигини англаш, деб айтса бўлади.
Масиҳийлар кўпинча ҳақиқат кўзи билан ҳаётга қарашдан бош тортадилар — ҳақиқий нуқтаи назар ниҳоятда кўп безовталикни келтириб чиқаради, ҳозиргига қараганда, Худога янада чуқурроқ ишонишни талаб этади. Ҳар қандай инкор этиш негизида тушунтириб бўлмайдиган кучли азоб-уқубат пайтида Худога ишонишдан воз кечиш туради. Булардан ташқари, ўзига ўзи баҳо бериш қалбнинг бу қусурини намоён этади ва Раббийнинг эзгу мақсадларига бўйсунишга даъват қилади.
2
Виктимизация — жиноий суиқасд қурбонига айлантириш жараёни ёки охирги натижаси. Ревиктимизация — қарама-қарши йўналтирилган жараён.
3
Ўзини ўзи англаш ва қарор қабул қилиш учун масъул бўлган миянинг пешона қисмини олиб ташлашдан иборат бўлган нейрохирургик операция.
***
«Мардона севги» китобидан иқтибос: «Одатда одамлар кечиришни ўзларига бир дақиқалик ҳодиса каби тасаввур қиладилар. Унга адоват ва нафратдан кульминацион озод бўлиш, марҳамат ва меҳр-муҳаббат ҳолатига қайтиш сифатида қаралади. Кечириш ҳақида кўпинча ўтган замонда гапирилади («Отам мени шунчалик хафа қилган эдики, мен уни узоқ йиллардан сўнг кечира олдим»), аксинча, унга Худо Руҳининг ҳар доим давом этиб келадиган хизмат жараёни сифатида қараш лозим.
Эҳтимол, кўплаб одамлар муҳим ўтиш жараёнини бошдан ўтказаётган бўлишлари мумкин, бундай ҳолатда улар ўзлари бошдан ўтказган азоб-уқубатларга таянишни бас қиладилар ва нафратдан халос бўладилар. Айнан шундай жараён кечириш юз берадиган ҳолат деб ҳисобланади ва одамлар айни шу пайтда ҳамма муаммолар ўз-ўзидан тамомила ҳал бўлади, деб ўйлайдилар. Тўғри, кечириш чиндан ҳам кўпинча шундай кульминацион ўтиш билан боғлиқ бўлиши мумкин, яъни инсон ўлимдан ҳаётга ўтаётган пайтда, масиҳийча имонга юз тутганда юз беради. Бироқ сенга қачонлардир азоб берган ёки бутун ҳаётинг давомида мунтазам равишда сенга зиён етказаётган дилозорни тамомила кечириш мумкин деб ўйлаш — ниҳоятда содда фикр юритиш бўлади. Гап шундаки, инсон ўзига етказилган азоб-уқубатларнинг нақадар кучли эканлигини ва уларнинг кўламини тўлиқ тасаввур қилиб кўрганда, унга зарар етказган дилозорни шунчалик чуқур кечиришни ўрганишга мажбур бўлади. Ўзга инсонни кечириш — бу бир марта ва узил-кесил юз берадиган ҳодиса эмас, балки узоқ давом этадиган жонли жараён...
Бизга кўпинча ўргатиб келишган, кенг тарқалган ва кечиришга хос бўлган яна бир нуқтаи назар қуйидагича иборада мужассамлашган — «кечир ва унут». Бундай тасаввур аввалам бор Муқаддас Китобнинг икки парчасига асосланган: Забур 24:7 ва Еремиё 31:34. Забурчи Худодан унинг гуноҳларини ва жиноятларини эсга солмасликни, аксинча, Ўз раҳм-мурувватини кўрсатишини илтимос қилади. Пайғамбар Еремиё Китобидан олинган парчада Худо шундай дейди: «...чунки уларнинг ҳаммаси — каттасидан тортиб кичигигача Мени биладиган бўлади. Мен уларнинг айбларини кечираман, гуноҳларини ҳеч қачон эсга олмайман». Масиҳийларга ҳам Худо сингари гуноҳларни эсламайдиган, айбларни кечирадиган бўлиш амр этилади...
Бир нечта жиддий муаммолар борки, улар Худонинг унутувчи эканлиги ҳақидаги тасаввурларнинг пайдо бўлишига йўл қўймайди. Биринчидан, шубҳасиз, Худо гуноҳни эсда сақлайди. Бизга айтилишича, қачонлардир бизнинг ҳар биримиз Худо олдида ҳозир бўламиз ва «ҳаммамиз баданда яшаган пайтда қилган яхши ёки ёмон ишларимизга яраша Ундан ўз қисматимизни оламиз» (2 Коринфликларга 5:10). Кўриниб турибдики, Худо ҳам гуноҳни, ҳам солиҳликни унутмайди ва биз нимага лойиқ эканлигимизни аниқлаш учун ўша исботлардан фойдаланади.
Иккинчи муаммо, метафора реаллик сифатида қабул қилиниши билан боғлиқ. Худонинг «унутувчанлиги» — бу метафора, ёҳуд оғзаки иллюстрация. Эҳтимол кўплаб одамлар, «шарқ ғарбдан қанчалик узоқ бўлса» (Забур 102:12), бизнинг ёзиқларимиз биздан шу қадар узоқлашгани ва гуноҳларимизни «Худо денгиз тубига улоқтиргани» (Михо 7:19) ҳақидаги ибораларни метафорик тарзда тушунадилар. Худонинг хотирасидаги баъзи бир сусайишларни эса улар негадир далил сифатида тахлил қиладилар. Метафора ранг-баранг бўёқ бериб ишланган денгиз пейзажининг импрессионик тасвирига ўхшайди. Бундай пейсаж ниҳоятда хушманзара, драматик муболағаларга тўла ва бой бўлади, бундай тасвирни аниқ, яъни чин маънода қабул қилиб бўлмайди. Тасаввур қилиб кўринг-а, ўз яқинларимизнинг гуноҳларини қўйиш учун шарқ ғарбдан қанчалик узоқ эканлигини ахтариб топиш нақадар бемаъни иш. Худди шу тарзда, кечиришга хос бўлган аниқ талабни метафорадан чиқариб олиш бемаъниликдир.
Бу ҳолда, ушбу метафора қандай маънога эга бўлиши керак? Биз бошқаларни кечиришга интилганимизда, Худонинг «унутувчанлиги» биз учун қандай кўринишга эга бўлиши лозим? Битикда кечириш маъносини билдирувчи кўплаб метафора ва турлича масаллардан фойдаланилган. Ушбу вазиятда марказий мавзу — Қодир Худо олдидаги тасаввур қилиб бўлмайдиган бизнинг бурчимиз илтифотли тарзда ҳисобдан чиқарилган. Ҳисобдан чиқарилган бурч қарздорни абадий тутқинлик, шармандалик ва ночорликдан халос этади. Бизнинг зиммамизга юклатилган ягона бурч — бу нажот топиш лаззатини бошқалар ҳис қилишига имкон яратиш ва ибодат қилишдир (Матто 6:9–15, 18:21–35). (Dr. Dan B. Allender and Dr. Tremper Longman III, [Colorado Springs, CO: Nav1992], 158–160. Цит.: Дэн Б. Аллендер, Тремпер Лонгман III. . СПб.: Мирт, 2005. 182–184-б.)
4
Бугунги кунда «инкор этиш» — машҳур бўлиб кетган ибора, бу борада қизғин бахслар олиб борилмоқда, шунинг учун унга таъриф бериб ўтиш лозим. Ганзарайн ва Бакл қуйидагича таърифни таклиф қиладилар: инкор этиш — «диққат-эътиборни ҳаётнинг ёрқин тарафига жамлашга бўлган ҳаракат, бундай ҳаракат палласида ҳаёт янада қувончли кўринади, шунингдек, руҳий реалликка хос аламли аспект — ўтмишдаги ҳодисаларга амбивалент муносабатни ва унга тобеликни англашни камайтиради» (Ramon C. Ganzarain and Bonnie . Buchle,
Инкор этиш — бу хотиржамликка интилишимизда халақит берувчи нарсалардан воз кечишимизга ёрдам қилувчи ҳақиқатни кўришга интилиш демакдир. Масалан, менинг дўстим ортимдан мен ҳақимда ёмон гапларни айтганини билиб қолганимда, инкор этиш орқали мен буни тасаввур қилиб бўлмайдиган ҳодиса сифатида (фақатгина бу эмас) изоҳлашга интиламан: «Бу бўҳтон, дўстим мен ҳақимда ҳеч қачон бундай демайди». Аксинча, дўстингизнинг сиз ҳақингизда ёмон гапирганига ишонишга тайёр туришингиз — инкор этишнинг ўзгача кўриниши ҳисобланади, чунки шу тарзда ёмонлик ҳақиқат бўлиши мумкинлигини сиз тушуниб етасиз. Шунинг учун биз ҳам роҳат-фароғатни, ҳам азоб-уқубатни ишонч билан инкор этишга қодирмиз. Аслида, инкор этиш ўз ичига бирор нарсага нисбатан амбивалент муносабатни йўқ қилиш истагини олади. Бу эса азобли ноаниқликда яшашдан кўра, осонгина бирор бир хулосага келиш истагини билдиради.
Муқаддас Китобдан инкор этиш борасида олинган мисол: Худонинг халқи «тинчлик! тинчлик!» деб ҳитоб қилса-да, бироқ, руҳоний ва пайғамбарлар «ҳаммаси яхши» (Еремиё 6:14)» дея, халқни алдарди. Хитоб қилаётганлар ўз сўзларига ишонишларига оломоннинг ҳеч қандай исботи йўқ эди. Аммо шу нарса аниқ ва равшан эдики, дунё аслида қандай эканлигидан қатъий назар, янада яхшироқ бўлишига ишонч борлиги одамларни хавотирга соларди.
Буларнинг ҳаммаси жинсий зўравонликка қандай таъсир кўрсатиши мумкин? Жинсий зўравонликдан азият чеккан ва юз берган нохуш ҳодисадан қалбларида жароҳат сақланиб қолган кўп сонли жабрдийдалар учун инкор этиш — бу ҳақорат ва хўрлик далилидан воз кечишга, таҳқирлаш ўзидан кейин ҳеч қандай жароҳат қолдирмаганлигини ва бугунги кундаги уларнинг ҳаётига зўравонлик бирор бир салбий таъсир кўрсатмаётганлигини тан олишга олиб келади. Жинсий зўравонликдан азият чеккан баъзи бир жабрдийдалар учун инкор этиш шунчалик чуқурлашганки, ҳаттоки «ҳеч нарса юз бермаганлигига» улар ишонишга тайёрлар.
Агар одам «бу» юз беришига озгина қолди, деган эътирофдан, «бу» ҳеч қачон юз бермаганлигини тасдиқлашга ўтса, демак, бу ҳол инкор этиш доирасидан четга чиқади ва гап ҳақиқатни фаол тарзда бостириш ҳақида боради. Мен бундай ҳаракатга парчаланиш усули сифатида муносабатда бўламан ва уни «Ҳарбий ҳаракатлар майдони: жинсий алоқани суистеъмол қилиш стратегияси»атрофлича муҳокама қиламан.
Модомики инкор этиш — ниҳоятда жиддий муаммо, шунинг учун мижозга ҳақиқатни кўришни мажбур қилиш мақсадида баъзи бир психотерапевтлар бир қанча ишларни амалга оширадилар. Психотерапевтларнинг талаб қилишича, мижоз жинсий зўравонлик оқибатларини «ҳис этишини» ёки у етказган зарарнинг оқибатлари кўламини «англаб етишини» талаб қиладилар. Бундай ёндашув, мижоз ҳақиқатни бирор бир сабабсиз ва четдан қилинган таъсирсиз кўриш имкониятига эга эмаслигини назарда тутади. Бу эса реал холатдан анча йироқ. Ҳеч қачон инсонни ҳақиқатни кўришга мажбурламаслик керак — фақатгина ҳақиқат мавжудлигини унга эслатиб қўйиб, шундай савол бериш лозим: Ёлғонни ҳақиқатдан устун қўйишга сизни нима мажур қилади?» Муқаддас Руҳнинг етакчилигида башоратли саволлар билан бирга иш олиб бориш — ҳаттоки терапевтик мақсадларда ҳам босим ўтказишдан кўра, амалий ўзгаришлар учун янада роҳатбахш омил бўлади. Бу масалани мен «Жинсий алоқани суистеъмол қилишнинг иккиламчи аломатлари» номли атрофлича кўриб чиқаман.
5
Дистресс — руҳан заифлашмасдан давомли стресс жараёнида келиб чиқадиган ҳолат.
6
Келтирилган зарарни кечиримли қиладиган вазият.
7
Муаллиф хато қилган: Р.Спек саккизта ҳамширани ўлдирган.
8
Making Monsters: False Memories, Psychotherapy, and Sexual Hysteria
9
Elizabeth Loftus and Katharine Ketcham, (New Yorks: St. Martin’s Press, 1994), 64.
10
Lenore Terr, (New York: Basic Books, 1994), 53. Ленор Терр ушбу тадқиқотга мурожаат қилишни тавсия этади: Linda Meyer Williams, «Adult Memories of Chilhood Abuse: Preliminary Findings from a Longitudinal Study» китобида (American Professional Society on the Abuse of Children), Summer 1992, 19-21.
11
Friderike Heuer and Daniel Reisberg, «Emotion, Arousal, and Memory for Detail» Sven-Ake Christianson китобида, ed.,
12
Loftus and Ketcham, 73–101.
13
Loftus and Ketcham, 73–101.
14
Амнезия — хотиранинг йўқолиши ёки ўтмиш воқеалари тўғрисидаги нотўлиқ хотира билан касалланиш.
15
Диссоциатив усул — психологик ҳимоя механизмига мансуб жараён; одам ўзи билан юз берган ҳодисаларни гўё бошқа одам билан юз бергандай қабул қила бошлайди.
16
<>ичидаги иқтибослар таржимон томонидан қилинган.
17
Баъзи бир масиҳийларни бошқа масиҳийлар билан жанг қилиши ҳақидаги фикр кўплаб китобхонларни хижолатда қолдиради. Шубҳасиз, шундай ёлғондакам жабрдийдалар ҳам борки, гўёки улар ҳақиқат ва адолат учун ўз қариндош-уруғларига қарши жанг қиладилар. Мен одамларни ўч олишга, қаҳр-ғазабга, умуман олганда, то гуноҳкорнинг қилган жинояти исботланмагунича, уни ҳукм этишга асло даъват қилмайман.
Ҳуқуқий нуқтаи назардан, агар бир инсоннинг иккинчисига қарши ҳеч бир исбот-далилсиз айблов сўзи бўлса, менинг назаримда, худди жамоатларимизда ва суд жараёнларидаги сингари ҳуқуқнинг америкача усулини — инсоннинг айбдорлиги то исботланмагунича, уни айбдор ҳисоблаб бўлмайди, дейилган усулдан фойдаланилгани маъқул. Афсуски, бундай усул айрим ҳолларда баъзи бир потенциал жиноятчиларга жазодан қутулиб қолиш имкониятини беради, бироқ менинг назаримда, айбдорни жазоламасликдан кўра, айбсизни гуноҳкор деб ҳисоблаб уни жазолаш ниҳоятда катта хатодир.
Айниқса, агар айбланувчи жамоат бошлиқларидан бири ҳисобланса, бу масалани жамиятда ҳал қилиш жуда қийин масала бўлса керак. Шак-шубҳасиз, текширув ишлари синчковлик билан олиб борилиши зарур, қолаверса, айбловчи гумондор шахснинг бегуноҳлигини ҳар доим назарда тутиб, уни қораламаслиги лозим. Бунинг учун оқсоқоллар иккала тарафнинг ҳам кўрсатмаларини обдон ўрганиб чиқишлари керак: уларнинг ўтмишини, жинсий зўравонлик қандай шарт-шароитларда юз берганини, қотиллик ҳаммага қандай маълум бўлганини, гумондор шахс ва айбловчининг ҳис-туйғуларини ва ҳоказо.
Ва ниҳоят, биз ҳозирда самоларда эмас, балки ердалигимизни ва чин ҳақиқатни билмаганлигимизни инобатга олган ҳамда англаган ҳолда, ҳукм чиқариш лозим. Агар гумондор шахс бегуноҳ деб қарор чиқарилган бўлса, демак турли тахминлардан ташқари, уни тамомила ҳукм қилиш учун етарлича даражада исбот-далиллар тасдиқлаб берилмаган. Бундай вазиятда жабрдийда хафа бўлади ва эътироз билдиради, жабрдийданинг гумондор шахсга жазо беришни яна талаб қилиши нотўғри. Жабрдийдага ишонишлари учун унинг талаблари адолат ҳақидаги бизнинг тасаввурларимиз негизига путур етказади. Шу сабабдан кўп марта ибодат қилгандан кейин ва пухта текширувларга баҳо берилганидан сўнг кимсага айб қўйилади. Бу ҳақда мен шунингдек,
18
Табиийки, жинсий зўравонликка оид бўлган далиллар борасидаги шубҳа-гумонлар, гувоҳларнинг кўрсатмаларига асосланади. Ҳодиса юз бергандан сўнг жинсий зўравонлик ҳақида хотираларингиз ва бошқа исбот-далилларингиз (шу жумладан, бошқа одамларнинг ёҳуд медицина ходимларининг кўрсатмалари) бўлмаса, ниҳоятда эҳтиёткорликни намойиш қилишингиз керак. Ҳар қандай аломат ёки бошқа аломатларнинг йиғиндисини жинсий зўравонлик билан боғлиқ бўлмаган ҳодисалар келтириб чиқариши мумкин. Айтиб ўтилган кўплаб аломатлар билан жинсий зўравонлик тафсилотлари ўртасида бир-бирига тўғри келадиган кўрсатмалар йўқ. Минг афсуски, баъзи кимсалар маълум бир аломатларга асосланиб жинсий зўравонликка йўл қўйилганлиги тўғрисида шошма-шошарлик билан хулоса чиқарсалар, таажжубки, бошқалар жинсий зўравонлик юз берганлигига ишончли исбот-далиллар бўлишига қарамасдан, бундай ҳолатни ниҳоятда секинлик билан тан оладилар.
Ҳақиқатни адолатли тарзда қарор топтириш учун бир вақтда ҳам эҳтиёткорликка, ҳам мақсадга интилувчанликка эътибор қаратиш лозим. Мен оддий схема бўйича фикр юритаман: агар мижоз «ҳозирда ва шу ерда» мавжуд бўлган ўз гуноҳлари, истаклари, ўзаро муносабатларнинг таъсирини янада «оғирлаштириб» ўзининг ҳозирлигини қабул қилмаса, унинг хотираларига, гапларига, умуман олганда, унинг ўтмишига ишонавермаслик керак. Ҳозир — ўтмишнинг эшигидир, ўтмиш эса ҳозирни ёритмайди, фақатгина унга қандайдир ойдинлик киритиши мумкин.
19
Diana E. H. Russell, The Secret Trauma: Incest in the Lives of Girls and Women (New York: Basic Books, 1986), 99.
20
Diana E. H. Russell, The Secret Trauma: Incest in the Lives of Girls and Women (New York: Basic Books, 1986), 143.
21
Эксгибиционизм — кўпинча жамоат жойларида бошқа жинсдаги нотаниш одамларга жинсий аъзоларни намойиш қилиш йўли билан жинсий қониқишга эришилганда, жинсий алоқа ахлоқини рад қилиш шакли.
22
Бу усул борасида турлича келишмовчиликлар мавжуд. Бу соҳада ҳар қандай йирик олим, шу жумладан, Финкельхор, Расселл ва Куртислар ҳам, жинсий зўравонлик фақатгина жисмоний яқинлик ҳолатлари билан чекланиб қолмаслигини тан олади. Эксгибиционизм ва оғзаки гуноҳ каби кўринишлар сифат ва миқдор жиҳатдан баҳоланишга мойил бўлади ва осонгина тасдиқланади, бироқ психологик жинсий алоқа борасида нима дейиш мумкин? У ножисмоний жинсий зўравонликнинг ўзгача кўринишларида намоён бўлиши мумкин, бироқ бундай ҳолат ниҳоятда яширин кечади, шунинг учун уни нотўғри талқин қилиш эҳтимоли ошиб боради.
Агар ота кунда қизини бир неча бор қучоқлаб эркаласа, бундай ҳаракати орқали у жинсий зўравонликнинг психологик зонасига хос бўлган ўзаро мулоқотга қизини чорлаган бўладими? Бошқача далиллар бўлмагандан кейин бирор бир ўзгача фикрга келишнинг имкони йўқ, ҳатто қўшимча маълумотлар шуни кўрсатадики, отанинг ўз фарзанди билан руҳий ва жисмоний яқинликка етишишининг ўзгармайдиган одатлари бўлса ҳам, психотерапевт бу ҳақда тўла ишонч билан унинг қизига: «Сиз жинсий зўравонликнинг қурбонига айландингиз», деб айтмаслиги керак. Агар: «Сиз отангизнинг сизга нисбатан жўшиб турган ўзгача меҳрини қандай тушунишни билмаяпсиз, бундай муносабатни сиз қандайдир беадаб хатти-ҳаракат сифатида қабул қиляпсиз», — деб айтилса мақсадга мувофиқ бўлади. Психотерапевт сифатида мен сўнгги ҳукмни чиқармаслигим даркор. Ўз мижозларимни ана шундай биргина маъносизликда ҳамда инсоний муносабатлар ва хоҳиш-истакларнинг ноаниқлигида ҳаёт кечиришларига мен уларни даъват этишим лозим. Биз инсоний хулқ-атворга риоя қилиб яшашга ва мевасиз дарахт ёки меваларнинг нуқсони борлигига тахминий баҳо беришга мажбурмиз <қаранг: Матто 7:16–20 ва бошқалар>.
Маълумки, ота-оналардан бири боласини турмуш ўртоғига ёки рафиқасига қараганда, кўпроқ «яхши кўради». Бу ҳолда Худонинг тартиб-қоидалари бузилиши мутлақо жазосиз қолади, деб ким айта олади ёки қонун-қоидаларни сохталаштириш шахсий, ўзаро муносабатлардаги инсоний ва илоҳий оқибатларга олиб келмайди, деб ким кафолат беради? Бу эса «инсон нима экса, шуни ўради», дейилган қонуннинг бузилишига олиб келади <Галатияликларга 6:7>. Демак, эҳтиёткорона ва фаразий мулоҳаза юритишда, психологик жинсий алоқани зиён етказувчи, жинсий зўравонликни суистеъмол қилишнинг ўзгача шаклидаги хатти-ҳаракат, деб аташ мумкин.
Жисмоний яқинликсиз жинсий зўравонликдан етказилган зарар баҳоланаётганда, гўёки у жинсий алоқа туфайли етказилган зарарга қараганда енгилроққа, яъни камроққа ўхшайди. Бироқ бундай ҳолатни кўриб визуал (яъни кузатиб бўлмайдиган, вербал (яъни оғзаки) ёки психологик жинсий зўравонлик ҳеч қандай зарар етказмайди, деган хулоса чиқариб бўлмайди (қаранг: David Finkelhor, [New York: The Free Press, 1984]; Russell,
23
Мейзлманнинг тадқиқотларида эллик саккизта ҳолатдан ўн учтасида бир жабрдийдани бир неча зўравонлар зўрлагани аниқланган (Karin Meiselman, [San Francisco: Jossey-Bass, 1978]). Диана Расселнинг тан олишича, психотерапевтик ёрдамга мурожаат қилган аёллар тадқиқот учун рандомизирован (яъни тасодифан танлаб олинган) аёлларга қараганда, жинсий зўравонликлардан бир неча бор кўпроқ азият чекканлар (Russell, 387). Унинг тадқиқотлари учун танлаб олинган йигирма тўрт аёл бир мартадан кўпроқ жинсий зўравонлик қурбони бўлган. Етмишта аёл жинсий зўравонликнинг оқибатлари бениҳоят даҳшатли эканлигини тан олганлар (Ibid., 154).
24
Дейвид Финкельхорнинг ёзишича, «ҳар бир эркак кишига қизларга нисбатан жинсий зўравонлик қилиш ҳолатининг 95% ва ўғил болаларга нисбатан жинсий зўравонлик қилиш ҳолатининг 80% тўғри келар экан» (Finkelhor, 12).
25
The Sexual Vistimization of Children (Jefferson, NC: Mcfarland &Company, Inc., 1982).
26
Christine Courtois, (New York: W.W. Norton & Co., 1988).
27
Диана Расселнинг аниқлашича, хоҳ чин ота, хоҳ ўгай ота томонидан амалга оширилган жинсий зўравонлик жиноятчиликнинг энг азоб берувчи усули ҳисобланар экан. Кўплаб тадқиқотчиларнинг фикрига кўра, ўгай ота ёки ўгай она томонидан амалга оширилган жинсий зўравонликка қараганда, дунёга келтирган ота ва она томонидан амалга оширилган жинсий зўравонлик оғир жароҳатларнинг сабабчилари ҳисобланар эканлар. Бироқ Диана Расселнинг изланишлари шуни кўрсатдики, юқорида айтиб ўтилган иккала ҳолатда ҳам бир хил зиён етказилар экан (Russell, 148–149).
28
Баъзи бир китобхонлар, уят — бу ҳозирги замон секуляр психологияси кашф этган тушунча, деб хато қарор чиқаришлари мумкин. Ҳақиқатдан ҳам, сўнгги ўн беш йил давомида психология бу тушунчани жиддий тадқиқотлар ва мунозараларнинг марказига қўяди, аммо у ҳар доим Инжил борасидаги мулоҳазаларнинг жиддий мавзуси бўлиб келган. Муқаддас Китобда уят ҳар қандай ҳис-туйғудан кўпроқ эсга олинади. Бунинг ажабланарли жойи йўқ, чунки яқин шарқ маданияти асосида ўтмишда ҳам, ҳозирги вақтда ҳам уят ва ор-номус тушунчаларининг ўзаро таъсири мужассамлашган. Уят мавзуси билан боғлиқ бўлган атрофлича муҳокамани ушбу китобда топиш мумкин: Dr. Dan B. Allender and Dr. Tremper Longman III, (NavPress, 1994).
29
The Great Divorce (New York: Macmillan, 1978), 61–62.
30
A. W. Tozer, The Pursuit of God (Camp Hill, PA: Christian Publications, Inc., 1982), 22.
31
Булимия — руҳий айниш бўлиб. қаттиқ очлик туйғусини ва қаттиқ очкўзликни пайдо қилади, шундан кейин хаста одам қандайдир усул билан ошқозонини тозалашга ҳаракат қилади.
32
Diana E. H. Russell, (New York: Basic Books, 1986), 219.
33
Жинсий зўравонлик оқибатлари очиб берилган Диана Расселнинг тадқиқотлари ҳар қандай аввалги ва кейинги тадқиқотлардан кўра, маълумотларга бой. Қаранг: Russell, 117–214.
34
Жинсий зўравонлик табиати, зўрловчининг шахсияти ва зўравонлик қурбонларининг оиласи хусусиятларини тушуниш мавзусига бағишланган энг яхши тадқиқотлар қуйидагилар: Finkelhor, ва Russell
35
Жинсий зўравонликка замин яратилган ёки юз берган жинсий зўравонликни тан олмаслик шароитини яратиб берган ўзига хос оилаларни таърифлашдан мақсад — гарчи ростгўй ва софдил ота-оналар ўз хатоларини эшитишдан қўрқмасалар-да, ўз ота-оналарини ўйламасдан қораловчи ва кек сақлаб танқид қилувчи китобхонларни қўллаб-қувватлаш эмас, балки уларни муҳокама қилиш ва уларга ёрдам беришдан иборат.
Шуни тан олиш керакки, ҳаттоки обрў-эътиборли ва бой-бадавлат оилаларнинг фарзандлари ҳам баъзида қариндош-уруғлари, қўни-қўшнилари ва болалар муассасалари хизматкорлари томонидан уюштирилган шилқимлик офатига дучор бўладилар. Бола жинсий зўравонликнинг қурбонига айлангани далили у ҳақда оила керакли равишда меҳрибонлик қилмаганидан дарак бермайди. Шундай бўлса-да, агар бола ўзига нисбатан қилинган зўравонликни ота-онасидан сир сақласа, демак, ота-она ўз фарзандларини тушунмасликларига унинг ишончи комил ва бунинг сабаблари мавжуд. Тадқиқотларнинг кўрсатишича, жинсий зўравонликдан ёки шилқимликдан азият чеккан болаларнинг 33% камроғи юз берган нохуш ҳодиса ҳақида ота-оналарига хабар берганлар (қаранг: Finkelhor, 93). Кўпинча зўрловчининг ўзи болага жинсий жиноят ҳақида айтмасликни ўргатади, қолаверса, бола бу ҳақда ота-онага айтишдан чўчийди, чунки унга ишонмасликларини ва уни ҳимоя қилмасликларини бола билади. Бу оғриқли масалада ота-оналар ва уларнинг жабрдийда болалари ўтмишда бўлиб ўтган нохуш ҳодисада ота-оналар гуноҳкор эканлиги ҳақидаги фикрларидан воз кечишлари керак, гўёки агар ота ва она яхши бўлишганда, жинсий зўравонлик юз бермаслиги мумкиндай. Бу — иблиснинг боласи, деб тан олишдан кўра, ўйламасдан қилинган ишнинг сабаб ва оқибатларини очиб бериш хусусиятлари мавжуд. Минг афсуски, барча азоб-уқубатларимизнинг асосий сабабларини аниқлаб, жиғибийрон бўлишдан кўра, бирор бир кимсаларни — ота-оналарни, кучли ва заиф жинсни, бутун инсониятни айблаб, қониқиш ҳосил қилиш ниҳоятда осон ва енгил иш бўлиб кўринади. Кимнидир ноҳақ айблаб, васвасага солиш ўрнига, масиҳийлар ёвузликдан нафратланишга ва меҳрибонлик қилишга даъват этилганлар.
36
Ота ўз қизини хотин ўрнида ва «катта бола» сифатида танлаб олганини, ана шу қизчанинг фожеасини Карин Мейзлман атрофлича тасвирлайди: Karin Meiselman,(San Francisco, CA: Jossey-Bass, 1978).
Оила таъсирини белгилаб беришнинг яна бошқа усуллари мавжуд. Бир тадқиқотнинг кўрсатишича, ота-оналарнинг жинсий зўравонликдан азият чеккан фарзандларига нисбатан кўрсатган илиқ муносабатлари фарзандларнинг тақдирида салмоқли омил бўлиб хизмат қилди, жинсий зўравонлик жабрдийдаларининг ҳаётидаги салбий оқибатлар сезиларли даражада камайди: T. W. Wind and L. Silvern, «Parenting and Family Stress as Mediators of the Long-term Effects of Child Abuse», , May 1994, vol. 18 (5), 439–453. Минг афсуски, жинсий зўравонлик жабрдийдаларининг оилалари кўпинча қаттиққўл, авторитар, бефарқ ва мадад бермайдиган қилиб таърифланади: David Carson, Linda Gertz, Mary Ann Donaldson, and Stephen Wonderlich, «Intrafamilial Sexual Abuse: Family-of-origin and Family-of-procreation Characteristics of Female Adult Victims»,
37
Тадқиқотларнинг кўрсатишича, жинсий зўравонликдан азият чеккан одамлар, кўпинча шахсий чегараларнинг бузилиши муаммосига дуч келганлар: Henry Cloud and John Townsend, (Grand Rapids, MI: Zondervan, 1992). Яна бир тадқиқот шуни аниқладики, жинсий зўравонликка учраган аёлларда болалар билан муносабатларда ўтказувчан чегаралар мавжуд, «ота-она — бола» ролини алмаштириш ҳам шунга киради. Болаларга қараганда, улар ўзларига кўпроқ эътибор берадилар, эмоционал қўллаб-қувватлашни излаб, кўпинча болалардан шикоят қиладилар: Linda Burkett, «Parenting Behaviors of Women Who Have Been Sexually Abused as Children in Their Family of Origin»,
38
«Ажралиш» психологик термини ҳақиқатнинг ўта яхши ва ёмонга ажратишдаги изчилликни англатади. Бу ёш болаларнинг илк ташкилий механизмларидан бири. Маргарет Малер «Чақалоқнинг психологик туғилиши» номли китобда таъкидлашича, болалар олдинига ўзларини, сўнгра бошқаларни фақатгина «бу яхши, бу эса ёмон» нуқтаи назаридан қабул қиладилар. Бироқ анча вақт ўтгандан кейин ўз хусусиятларига кўра, у ёки бу даражада ҳаётнинг амбивалентлигига кўникадилар ва ҳаётни оқ-қора рангда эмас, балки унинг қандайдир ўзгачалигини, айтайлик, кул рангда эканлигини қабул қилишга мойил бўладилар.
Шахснинг чегараланган ҳолатида катталар ўзларини ҳимоя қилиш сифатида ажралиш жараёнига мурожаат қиладилар. Қўшимча қилиб шуни айтишим мумкинки, ақидаларга кўр-кўрона ишонишга мойил бўлган одамлар, ўз эътиқодларига хоҳ «ўнг» бўлсинлар, хоҳ «сўл» бўлсинлар, барибир ўзларини ҳимоя қилиш мақсадида ажралишга мурожаат қиладилар. Ақидапарастлик одам нимага ишониши билан эмас, балки у қандай ишониши билан белгиланади. Ақидапарастлик, ёки ишонч-эътиқоднинг шароитга мослаша олмаслиги — шахсий норасталик билан белгиланади (Dan Allender, , unpublished doctoral dissertation, East Lancing, Michigan State University).
Ажралиш — бу вазиятни назорат қилиш ва тартиб-интизомга интилишнинг усулларидан бири бўлиб, нимадир ҳақида ҳақиқатни бузиб гапиришдир. Кўпинча бундай ҳолат шахсий хавотирликни жиловлашга хизмат қилади. Муқаддас Битик сюжетли ҳикояларга мурожаат этган ҳолда, мунтазам равишда ақидапарастликнинг асосларини заифлаштиради. Муқаддас Китоб матнининг тўртдан уч қисми диний консерватизмга (масалан, фарзийликка) хос «қонунлар»га осонгина мослашишга имкон бермайдиган усулда ёзилган. Раббий Исо солиҳ ҳаёт ҳақидаги Ўз таълимотининг моҳиятини ифодалаш мақсадида парадоксларга мурожаат қилган, масалан: ким ўз жонини аямоқчи бўлса, уни йўқотади <таққосланг: Матто 16:25 ва бошқалар> ва ҳоказо.
Гарчи таълимот баёнининг мантиқан нотўғрилиги ва ҳикоя қилиниши ақидапарастлар учун афзал бўлмаса-да, ажралиш ҳақиқатдан ҳимоя қилиш сифатида фақатгина яккаланиш ва авж олиб бораётган руҳий касалликда кор қилади. Юҳаннони қандай қилиб Найнаво (исроилликларнинг ашаддий душмани Оссуриянинг пойтахти)га <қаранг: Юҳанно 1–2>, Бутрусни эса — Корнилий (римлик юзбоши)нинг ҳузурига юборилишини <қаранг: Ҳаворийлар 10> сўзлаб берувчи ҳикоялардаги диний яккаланиш ва руҳий хасталикка нисбатан бўлган Худонинг салбий муносабатини биз кўришимиз мумкин.
Ажралиш — диссоциацияга қараганда, ҳимоя қилишнинг оддийроқ усулидир. Бироқ иккиси ҳам ҳақиқатни ёлғон билан бостириш йўлидан боради. Реалликка дуч келиб, у биз учун ниҳоятда нафратни қўзғатадиган ёки жароҳатли бўлганда, диссоциация бошланади, яъни биз бор-йўғимиздан воз кечиб, ўзимиз ихтиро қилган хаёлий дунёга қочамиз. Диссоциациянинг қудрати шундан иборатки, у бир вақтнинг ўзида ҳақиқатдан қочишни ва фикр-хаёлларнинг парвозини назарда тутади. Қочиш — бу ҳозирги қўрқинчли вазиятда, даҳшатли ҳодисада биз Худони ёки бирон бир эзгуликни топа олиш ишончидан воз кечишимизни англатади. Қочиш туфайли биз хаёлий яратилган, бизга ёқадиган ва хоҳлаганларимиз амалга ошадиган янги дунёга бўлган кучли ҳис-туйғуларимизни назарда тутади.
Баъзи бир тадқиқотларнинг маълумотларига кўра, жинсий зўравонлик даҳшатидан ҳимоя қилинишда диссоциация асосий ўрин тутар экан. Брир ва Рунтцнинг аниқлашларича, диссоциация, уйқунинг бузилиши, жинсий муаммолар, нафратланиш ҳис-туйғуси ва руҳий танглик каби шкалалар бўйича унинг жабрдийдалари, жинсий зўравонликнинг тажрибасиз қурбонлари мижозларига қараганда, анчагина юқори балл тўплашар экан: Gail Wyatt and Gloria Powell, ed., (Newbury Park, CA: Sage Publications, 1988), 89.
Шуни таъкидлаб ўтиш керакки, ажралиш — боланинг когнитив ривожланиш жараёнининг нормал бир қисми ҳисобланади. Ҳамма болалар ҳаётни қўпол, лекин глобал тушунчалар билан ташкил этишни бошлайдилар: «яхши — ёмон», тўғри — нотўғри» ва ҳоказо. Вақт ўтиши билан бу структуралар ўз ўрнини Худонинг дунёни яратиши ва уни бузиш моҳиятининг нозик тушунчаларига бўшатиб бериши керак. Бу диссоциация борасида ҳам тўғри. Диссоциация — бу эътибор ва тасаввурнинг танлаш усулининг намоён бўлишидир. Унга нисбатан қобилиятсизлигимиз туфайли биз таълим ололмасдик, мантиқий алоқаларни ўрната олмасдик ва муносабатларни барпо қилиш учун зарур бўлган интуицияни ҳеч қачон ишлаб чиқа олмас эдик. Аммо Худо инъом этган ҳадялардан ёвузлик мақсадида фойдаланиш мумкин, ажралиш ва диссоциацияга мойил бўлган катта ёшдагилар баъзида Худонинг инъомларини дунёни тушунишга бағишлаш ўрнига, хом хаёлларга ва янада қабиҳ эҳтиёжларга ишлатадилар. Катта ёшдаги одам бу қобилиятларни бошқа одамнинг устидан ҳокимлик қилишга ва ўзаро ишончли муносабатлардан қочишга бағишлайди. Ажралиш ва диссоциация — ҳақиқатни бостиришнинг икки усулидир. Бунда инсон энди ўзига ўзи ҳоким бўлиши мумкин деб ўйлаб, Худодан Унинг ҳокимиятини тортиб олишга ҳаракат қиладилар.
Шу сабабдан мен ҳеч қачон ажралиш ва диссоциацияни қутқарилиш усуллари, деб ҳисобламайман. Эҳтимол, улар жабрдийдага даҳшатли жароҳатни тузатишга ёрдам бериши мумкиндай бўлиб кўринар. Бироқ уларга мурожаат қилиш — бу Худони излаш ва Унга юз тутиш эмас. Шунинг учун бундай усуллар нафақат хато, балки зарарлидир.
Қочонлардир мен кичкина болакайга ва сал каттароқ болага, ҳаттоки ўспиринга шундай дея оламанми: «Гуноҳ қилишдан тўхта, диссоциациядан воз кеч, Худога ишон»? Йўқ, ҳеч қачон. Мен буни гуноҳ ҳисобламайман. Муаммони тушунишда ҳаттоки катта ёшдагилар ҳам қийинчиликларга дуч келадилар, булар эса хали ўспирин ва ёш болалар. Хом хаёллар дунёсига қочиб қутулишдан ёки диссоциатив лоқайдликка хос бўлган серрайиб қотиб қолишдан кўра, ўз азоб-уқубатлари ҳақида гапиришга ва Муқаддас Китоб бўйича соғлом фикрлашни ўзлаштиришга интилган болалар ва ўспиринларни мен ҳар доим қўллаб-қувватлайман.
39
Девиант — нормадан чекиниш.
40
Жинсий зўравонлик жабрдийдалаларида ажралишнинг қандай турлари бўлиши мумкинлигига оид бўлган мисолларни Мэрилин ван Дербур ушбу китобда: Lenore Terr,(New York: Basic Books, 1994), 124–143 ва Кристофер Перри (J. Christopher Perry, «Defense Mechanism Rating Scale») қуйидаги китобда келтирганлар: G.Valliant, ed.,
41
Жароҳатли хотираларни бостириш имкониятлари ҳақида қаранг.
42
Дэйвид Крокет (1786–1836) — америкалик кашшоф, сиёсий арбоб, (186 ва 1828–1832 йиллари АҚШ Конгресси вакиллари Палатасининг аъзоси), Америка фольклорининг қаҳрамони
43
Ўлимдан сўнг ўлик тана тарк этилади деган ғоя қадимги юнон маданиятида ниҳоятда кенг тарқалган бўлишига қарамай, ҳам Эски, ҳам Янги Аҳдга мутлақо ёт эди. Қаранг, масалан: 1 Коринфликлар 15:12–58; 2 Коринфликлар 5:1–5. Ушбу оятларда Павлус бизнинг тирилган таналаримиз ҳақида гапиради. Бироқ бу таналар ҳозирги бизнинг таналаримиздан фарқ қилса-да, лекин барибир том маънодаги таналар ҳисобланади. Абадий ҳаётимизда биз яланғоч (танасиз руҳ сифатида) бўлиб қолмасликка, балки самовий вужудга эга бўлишга интиламиз. Бу қайта вужудга келган танадаги ҳаёт ғояси жинсий зўравонликдан азият чеккан баъзи бир жабрдийдаларни умуман ўзига жалб қилмасди, шунинг учун ҳам баъзи жамоатлар ҳеч қачон уни тарғиб қилмайдилар.
Янги тирилган танага эга бўлиш — бу фақатгина роҳатни ҳис қилишни, қолаверса, эгаликнинг сохта ҳис-туйғусини англатмайди («Менинг бунга ҳаққим бор...»). Йўқ, қайта тирилган янги таналар Худога ва ўз яқинларига нафақат руҳан, балки завқ билан хизмат қилиши учун инсон зотига эркинлик ҳадя қилади.
Бу борада ушбу мисолни келтириш жоиз деб ўйлайман: мусиқанинг сеҳрли кучи нафақат бизнинг қалбимизни ўртайди, балки у танамизни ҳам тўлқинлантириб юборади. Мусиқа — бу Худога итоат этишнинг қувончли ва бахтли таркибий қисмларидан бири. Худога юз тутишда мусиқанинг сеҳри бутун танимизни, қалбимизни, ақл-идрокимиз ва вужудимизни ҳис-ҳаяжонга тўлдиради. Мусиқа ҳам танамизни, ҳам қалбимизни тўлқинлантириб юборади, бизнинг «мен»имизни туб-тубигача кириб бориб, ғоят завқини келтиради. Қаранг: Anthony Storr, (New York: Macmillan, 1992).
44
Ўзига талабчан бўлган барча мутахассислар қачонлардир жинсий зўравонликнинг қурбонига айланганликларини мен асло назарда тутганим йўқ, лекин сурункали қаттиқ меҳнат қилаётган одамлар кўпинча ҳокимиятга ёки муваффақиятга эришишга интиладилар. Қолаверса, улар кўпинча ўз ҳаётларида нимадандир «қочадилар». Васвасага тушиш — масиҳийча ҳаёт кечиришнинг лойиқ усули эмас, шунинг учун фақатгина тинмай меҳнат қилаётган одам ўзига шундай савол бериши керак: «Мен нимага интиляпман ва нимадан қочяпман?» Тўғри қўйилган саволлар унга ҳақиқатни очиб беради, бу ерда гап у меҳнатини ва ўз касбини севишидан ўзга нарса эмас.
45
Олимлар виктимизациянинг нафини тушунтириш учун бир қанча ҳаракатлар қилди. Гарчи бу борада ниҳоятда ишончли далил-исботлар кўп бўлса-да, бироқ юқори даражадаги тадқиқотлар ўтказилмаган. Қаранг: Finkelhor ва Russell.
46
Жинсий зўравонликдан азият чеккан аёллар борасида ҳам шу каби мисоллар мавжуд, бироқ шунда ҳам сабаб ва оқибатлар ўрнини алмаштиришга йўл қўймаслик лозимлигини эсдан чиқармаслик керак. Меҳнаткаш ёки пассив эркак билан қурилган никоҳ қачонлардир юз берган жинсий зўравонликнинг тўғри аломати ҳисобланмайди. Аёлда Худога нисбатан, бинобарин ҳаётга нисбатан ҳам, қандайдир нотўғри муносабат борлигидан дарак беради, чунки ўтмишимиз ҳаётга йўлни қаердан излашимиз кераклиги ҳақидаги бизнинг тасаввурларимизга таъсир кўрсатиши мумкин. Шундай қилиб, ҳаётда турмуш ўртоқ қилиб меҳнаткашни ёки ландовурни танлашни гўёки, ўтмишда жинсий зўравонлик юз берганлиги далили сифатида қабул қилиб бўлмайди. Аниқроғи, бу муҳим нимадандир қочишни кўрсатади, зеро, муҳим нимадандир қочиш охир-оқибатда ҳар доим Худодан қочишни англатади.
47
Бенедикт Арнольд — (1741–1801) — генерал майор АҚШ мустақиллиги учун уруш қатнашчилари, Америка қўзғолончилари томонида жанг қилиб донг таратган, кейинроқ Буюк Британия томонига ўтган.
48
Пандора — оламнинг барча иллатлари ва бахтсизликлари билан тўла чиройли мифик қутича.
49
Жинсий зўравонлик ва оиланинг норасолиги ўртасидаги алоқа аниқланганлиги сабабли кўплаб оилалар ўз аъзоларининг ўзаро айбловларидан ва гуноҳнинг умумий ҳис-туйғусидан азоб тортадилар. Ўз нуқтаи назаримни тушунтиришимга менга ижозат беринг. Тадқиқотларнинг кўрсатишича, болага жинсий зўравонлик қилиш барча оила аъзоларининг ночор аҳволидан дарак беради, яъни бу жиноятнинг ўзи меъёр ортида фақатгина бир бола қолганлигини исботламайди, шунга ўхшаш жараёнга боғлиқ бўлган оиланинг маълум таъсири мавжуд. Қаранг: Patricia Beezley Mrazek and Arnon Bentovim, «Incest and the Dysfunctional Family System» Patricia Beezley Mrazek and C. Henry Kempe,номли китобда (New York: Pergamon Press, 1987).
Агар зўрловчи оила аъзоси бўлмаса, бериладиган муҳим саволлар қуйидагича бўлади: «Юз берган нохуш ҳодисадан бола ота-онасини хабардор қилдими? Улардан ёрдам сўраш бола учун осон кечдими?» Агар бола ҳеч кимга ҳеч нарса демаган бўлса, унда ота-она ҳеч бўлмаганда, ўзларига шундай савол беришлари лозим: « Биздан ёрдам сўраб мурожаат қилишга оилавий ҳаётимизда уни нима тўхтатиб қолди?» Агар жавоблар топилган бўлса, унда йигирма ёки ўттиз йил олдин юз берган ҳодиса борасида нима қилиш мумкин?
Нима учун бундай саволлар жуда муҳим? Шунинг учунки, гуноҳни «очиб ташлаш» тенденцияси, агар гуноҳни гуноҳ ўрнида кўриб онгли равишда тавба қилинмаса, ўз-ўзидан йўқ бўлиб кетмайди. Ота-оналардан ҳеч бири ўз хатоси билан ўзи овора бўлиб қолмаслигини мен истайман. То Худонинг марҳамати ёрқин порламагунича ва бизга нажот ато этмагунича, биз ҳаммамиз гуноҳга қарши курашишимиз лозимлигини хоҳлайман. Ўтмишдаги соялар қарши курашиш — ҳозирги замонни ниҳоятда аниқлик билан кўришни англатади. Йигирма ёки ўттиз йил олдин ўзини ҳимояланган деб ҳис қилишга халақит берган омиллар бугунги кунда ўз кучида қолган бўлиши мумкин. Бугунги кун учун биз ўтмишдаги хатоларимизни кўриб чиқишимиз ва уларни тўғрилашимиз лозим.
Ва ниҳоят, болалари эртами ёки кечми ота-оналарига оиладан ташқарида жинсий зўравонликнинг қурбони бўлганларини хабар қиладилар, шундай ота-оналар маълум бир афзалликка эга бўладилар: улар ўз фарзандларига таскин бериш, қўллаб-қувватлаш ва нажот бериш булоғи бўлиб хизмат қила оладилар. Менинг ўйлашимча, агар бола ота-онасига ҳаммасини гапириб бериш учун ўзида керакли даражада қатъият ҳис қилса, жароҳат бунчалик чуқур илдиз отмайди ва зарар бу қадар кучли бўлмайди. Жинсий зўравонликка йўл қўйилгани — оилада жиддий муаммолар борлигидан гувоҳлик бермайди, ота-оналар ҳам бутун диққат-эътиборларини айнан ана шу муаммога қаратиб, унга ёпишиб олмасликлари керак. Жинсий зўравонликка асосланган қотилликлар намунали оилаларда қандай юз берса, ёмон оилаларда ҳам шундай юз беради. Шундай бўлса-да, жинсий зўравонлик туфайли юз берган бундай ҳодиса чуқур ўйланишимизга, Худо бизнинг ҳаётимизда ва оиламизда амалга оширмоқчи бўлган ирода ва ниятларига ўз қалбимизни очишга бизни даъват этиши керак.
50
Америка ёзувчиси Жозеф Хелларнинг романига ишора, бу роман рус тилида «Уловка-22» ва «Поправка-22» (аслиятда Catch-22) номи билан машҳур.
51
Ота-оналар болаларини ўз вақтида ҳимоя қилмаганликларини, жинсий зўравонлик қурбони бўлган фарзандларини тушунишлари осон бўлмаганлигини тан олишга кўпинча шошилмайдилар. Гарчи сохта айбловлар бундан мустасно бўлмаса-да, она гўёки унинг қизи атайлаб ёлғон гапираётганига ишонишдан кўра, онанинг ўзи жуда катта гуноҳ қилганини чин дилдан тезроқ тан олишга интилади. Ота-оналар улғайиб қолган ўз фарзандларининг рост гапирганликларини тан олмайдилар ёки шубҳа остига оладилар, бу билан улар фарзандларининг: «Ота-онам барибир менга ишонмайдилар», деб ўйлаган шубҳа-гумонларини тасдиқлайдилар.
Бироқ юқорида айтиб ўтилган фикрлар, чуқур мулоҳаза қилишдан, юз берган ҳодисаларни англашдан, ойдинлаштирадиган саволлардан ва мантиқий тасаввурлардан ота-она воз кечиши кераклигини англатадими? Мутлақо, зинҳор! Ўз қизларига нисбатан жинсий зўравонлик қилганликда айбланган Пол Инграмнинг (Қуйидаги тасвирлаб берилган ҳодиса 1988 йили Вашингтонда юз берган) фожеали воқеаси, — бу миллий иснод, чунки Инграм ўз хотираларини эсдан чиқаришга асосланган гипотезага кўра, жиноятда иштирок этганини тан олишга мойил эди. Уни ишонтиришларича, агар Инграм ваҳшиёна жинсий зўравонлик қилганини тан олса, жиноятда иштирок этганини у «эслар» экан. Бу «ишонч» мисоли, унда танқидий фикрлашдан, савол ва шубҳа-гумондан воз кечилади. Бу бизнинг ахлоқий бурчимиз — кимнингдир фарзанди катта бўлгач, болаликда жинсий зўравонлик қурбони бўлганини тан олганда, биз унинг азоб-уқубати ва қайғусини ҳис қила олишимиз керак. Шунингдек, ахлоқий бурчга қуйидаги саволларни бериш ҳам киради: «Сиз бу жинсий зўравонликни ҳар доим хотирангизда сақлаганмисиз ёки бу хотиралар яқиндагина эсингизга тушдими? Агар яқиндагина бўлса, бу хотираларни қай тарзда ва қачон эсладингиз?» Агар хотиралар ўз-ўзидан эсингизга тушган бўлса, ўйлашимча, бу хотиралар сеанслар вақтида тикланган хотираларга қараганда, ишончлироқ бўлиши мумкин, чунки сеанслар пайтида психотерапевт «ҳақиқатни қайтариш»нинг диссоциатив усулларидан фойдаланган.
Агар инсон психотерапевт ёрдамида ўз хотираларини тиклашига ишончи комил бўлса, мен қуйидаги китобларни ўқишни унга тавсия қилган бўлардим: Michael D. Yapko, (New York: Simon and Schuster, 1994) ва Elizabeth Loftus and Katherine Ketcham, (New York: St. Martin’s Press, 1994). Агар жинсий зўравонликка дучор бўлган жабрдийда чиндан ҳам ҳақиқатни билишга тайёр бўлса, бу ҳолда у хотирани тиклашда қўлланиладиган ниҳоятда шубҳали усуллардан фойдаланиланиш орқали ушбу муаллифларнинг сохта хотираларни инициация қилиш имконияти борасидаги оқилона ва асосланган фикрларини билишдан воз кеча олмайди.
52
Ўз фарзандининг ҳис-туйғуларини англаб етмаслик қачонлардир у жинсий зўравонлик қурбони бўлганининг аломати бўлиши шарт эмас. Баъзи одамларнинг ўзга инсонлар ҳис-туйғусини билиб олиш қобилияти жуда суст ёки уни англаб етишга умуман қизиқишлари йўқ. Шундай бўлса-да, раҳбарият томонидан кўрсатилган (ўз уйидаги эмас, балки ишидаги) қарорларни қабул қилаётган одам, ҳеч бўлмаганда, инкор этиш унинг оила аъзоларининг фикрига зид эмаслигини, ўзининг ички ҳиссини қандайдир тарзда чеклаб қўймаётганлигини аниқлаб олиши керак. Ҳар қандай вазиятда ҳам ундан Худога ишонч, ростгўйлик ва итоаткорлик талаб этилаётганлигини у назарда тутиши лозим. Ва яна енгилтаклик билан хулосадан сабабни чиқариб олишга шошилмаслик керак, гўёки агар шундай аломат мавжуд бўлса, бу ҳолда демак, мен ўтмишда жинсий зўравонликка дуч келган эканман-да, деб ўйламаслик даркор. Бундай аломатнинг мавжудлиги ҳақиқатни қабул қилишга, Худодан донолик сўрашга доимо тайёр туриш кераклигини ва: «Бунда мен Худонинг иродасини бузишим мумкин бўлган яширин ва ахлоқсиз ҳеч нарса йўқми?» деган саволга жавоб беришга интилиш лозимлигини эслатади, холос.
53
Камалак ерга теккан жойда олтин тўла хумчани ирланд фольклори қаҳрамони Лепрекон яшириб қўяди; бу қаҳрамон бўйи паст, бақалоқ одам бўлиб, кўк костюм ва катта шляпа кийиб юради.
54
Жинсий зўравонликнинг оқибатларидан бири — бу уйқусизлик ва ёмон туш кўриб босинқирашдир. Қаранг: John Briere and Marsha Runtz, «Post Sexual Abuse Trauma» Gail Wyatt and Gloria Powell, ed.,номли китобда (Newbury Park, CA: Sage Publications, 1988), 85–100.
Тушлар ўтмишдаги ҳодисалар билан ҳам боғлиқ бўлиши мумкин, боғлиқ бўлмаслиги ҳам мумкин, бироқ қонун-қоидага кўра, уларни инсоннинг бутун ҳаёти контекстидан ташқарида талқин қилиб бўлмайди. Фақатгина тушлар асосида: «Бу ўтмишнинг излари. Бу чиндан ҳам қачонлардир сиз билан юз берган», деб таъкидлаб бўлмайди. Бошқа томондан, тушлар — бу ёкимли ёки қўрқинчли тунги «кинофильмларни» ташкил этувчи онгнинг иррационал турткисидан ўзга нарса эмас, деб тахмин қилиш ҳам хато ҳисобланади. Тўлиқ ошкоралик кайфияти ва соғлом илмий скепсис билан уйғунликдаги эксперементчилик ўтмиш ҳақидаги хотираларимизни тиклаш учун бизнинг тушларимиздан «фойдаланишни» йўлга қўйиши керак. Тушларни ҳаётимиз сюжетини ва ҳозирги ички зиддиятларимизни юзага келтирувчи сабабларни аниқлашдаги восита сифатида кўрилса мақсадга мувофиқ бўлади.
55
Жинсий зўравонлик қурбонлари шерикларини тадқиқ қилиш унчалик кўп ўтказилмаган, аммо уларнинг кўп қисмида жинсий қониқиш ҳосил қилиш ёки қилмаслик мавзуси кўтарилган. Келтирилган маълумотларга кўра, жинсий зўравонликка дучор бўлган 67% аёллар қониқиш ҳис қилишга қодирлар, бироқ бундай аёлларнинг гарчи 36% сексологларга мурожаат қилган бўлса-да, 56% аёллар жинсий алоқа пайтида қийиналишни ҳис қиладилар. Маълум бўлишича, ушбу маълумотлар асосли равишда шуни кўрсатадики, жинсий зўравонликнинг кўплаб қурбонлари жинсий қониқиш ҳосил қилишлари мумкин, аммо уларнинг кўпчилиги жисмонан ва руҳан азоб чекишга мажбурлар (қаранг: Leslie Feinauer, «Sexual Dysfunctions in Women Sexually Abused as Children», , Winter 1989, vol. 11 [4], 299–309). Шуни ҳам айтиб ўтиш жоизки, болаликда жинсий зўравонлик қурбони бўлганлар оила қургандан кейин, бу қадар таҳқирланмаган аёлларга қараганда, камроқ ажрашадилар. Бу эса ўз навбатида, гўёки жинсий зўравонликдан азият чеккан жабрдийда аёллар оилали бўлгач эрдан тез ажрашиб кетишга мойил бўладилар, деган фикрнинг нотўғри эканлигини тасдиқлайди (қаранг: Karen Gelster and Leslie Feinauer, «Divorce Potential and Marital Stability of Adult Woman Not Sexually Abused as Children», , Winter 1988, vol. 14 [4]).
56
Ўйлаб-ўйламай, хулосадан сабабларни енгилтаклик билан чиқармаслик кераклигини яна бир бор огоҳлантириб айтаман: патологик тобеликка мойил одамларнинг ҳаммаси ҳам жинсий зўравонлик қурбони бўлавермайди. Ўйлашимча, ички зиддиятларни ва азоб-уқубатларни ҳис қилган ҳар бир одамнинг ўз ўтмиши бор, ҳаттоки бундай тахминни ҳам исботлаб бўлмайди. Ундан кўра, ҳар қандай тобелик — бу Худо билан бўлган жанг, деб ҳисоблаш ва: «Мени ҳимоя қилиш ва қалбимга нимаики керак бўлса, шуни беришга қодир бўлган Эгам Худонинг меҳрибончилигидан шубҳаланишимни ўтмишимдаги нима тушунтириб бериши мумкин?» деган саволни бериш яхшироқдир.
57
Америка ёзувчиси Н.Готорннинг «Алвон ҳарфлар» (1850) романига ишора; роман бош қаҳрамони хиёнат қилгани учун айбини фош қиладилар. Мунофиқларча кайфиятдаги одамлар уни жазога тортадилар — шармандали устунга қўйиб, бир умр кийимида алвон ҳарфлар билан тикилган «А» (адалтари — фоҳиша деганидир) ҳарфини кўтариб юришни мажбурият қилиб юклайдилар.
58
Хотирани тиклашда диққат-эътиборни ўтмишга қаратиб бўлмайди. Бу жараён қандайдир икир-чикирларни, айтайлик, телефон рақамини ёки фамилияни эслаб қолишга ўхшайди — қанчалик зўр бериб эслаб қолишга интилмайлик, муваффақиятга эришиш шунчалик қийин бўлади. Ўйланиб қоламан, бу ерда фундаментал қоида амал қилмаяптимикан: ўз жонингни асрасанг, сен уни йўқотасан, агар жонингни берсанг, сен жон топасан. < таққосланг: Матто 16:25 ва бошқалар>.
Хотиралар ўз аффектив (эмоционал) бойлиги туфайли шаклланади, мустаҳкамланади ва қайта тикланади. Хотирада сақлаб қолиш — бу кучли ҳис-туйғулар таъсирида кечувчи биохимик жараён. Хотираларни тиклаш ҳақидаги қизиқарли ва осон ўқиладиган маълумотларни қуйидаги китобдан топишингиз мумкин: Steven Rose, (New York: Doubleday, 1992). Масала ҳақидаги янада расмий муҳокамани ушбу китобдан қаранг: Sven-Ake Christianson, (Hillsdale, NJ: Erlbaum Publishers, 1992).
Хотиралар — бу ўтмишни доимий тарзда қайта тиклаш, бироқ улар видео тасмаларига ўхшамайди, чунки видео тасмани қайта тиклашда деталларнинг ишлаб чиқилганига ёки эмоционал акс-садога қараб баҳолаш мумкин. Деталлар бузилган, ҳис-туйғулар эса ҳеч нарсани исботламайдиган бўлиши мумкин, биз бундай вазиятни анча узоқда бўлган ўтмишда, вазият талаб қилганига қараганда ҳис-туйғулар кучли ёки заиф бўлган бошқа ҳодисалар мисолида кўрганмиз. Хотирани тиклаш ва улардан эзгулик мақсадида фойдаланишда психотерапевт мижозга қандай ёрдам кўрсатиши мумкин?
Мижозлар билан менинг ишим ҳозирги вақтда уларнинг ўзаро муносабатларни ўрнатиш усулига қаратилган. Бугунни кўришга интилиш, қониқтирмаган хоҳиш-истакларга, бизнинг ва ўзгаларнинг хатоларига, дилозорларга қарши чиқишга тайёр туриш — ноҳақлик туфайли ҳақиқатни оёқ ости қиаётганларга ҳозирги ҳолатни англашга ва тавба-тазарру қилишга ёрдам беради <қиёсланг: Римликларга 1:18>. Тасаввур қилишимча, агар ўтмиш ҳодисалари тез орада бугунги куннинг ўзаро муносабатларни ўрнатиш усулини таъминлайдиган бўлса, демак, инсон руҳи ва Муқаддас Руҳнинг биргаликдаги ўзаро таъсир кучи туфайли бу ҳодисалар онг учун янада тушунарли бўлиб бораверади. Зеро, Муқаддас Руҳ эслаш ва билиш керак бўлган нарсаларнинг ҳаммасини бизга ўргатади ва ёдимизга туширади <қиёсланг: Юҳанно 14:26>.
Мен ҳеч қачон мижоздан: «Сиз жинсий зўравонлик қурбони бўлганмисиз?» деб сўрамайман, ва унга: «Сиздаги аломатларни ҳисобга олган ҳолда, сиз қачонлардир жинсий зўравонлик қурбони бўлганингизнинг белгилари сизда аниқ кўриниб турибди», деб унга айтмайман ҳам. Кузатилган белги-аломатларни ва ўтмишдаги хотираларни умуман эсланмаган ёки ғира-шира эсланган даврини ҳисобга олган ҳолда, мен мижозимга шундай дейишим мумкин: «Ҳозирги вақтда ўтмишингиздаги бирор бир нохуш ҳодисани эслашдан бўйин товлаётганингизни ёки ундан ўзингизни четга олиб қочаётганингизни сиз англаяпсизми?» Агар инсон бугунги кунда ўзини ҳақиқатдан олиб қочишга уринаётган бўлса, демак, аввал ҳам у шундай йўл тутганлигига ажабланмасак ҳам бўлади. Агар жинсий зўравонлик муаммоси албатта кўриб чиқиладиган ва ҳал этиладиган масала бўлса, унда мижоз иккимиз билишимиз керак бўлган ҳамма нарсани Худонинг Руҳи юзага чиқариб беради, деб тасаввур қиламан мен ҳар доим. Бу менинг ҳукмимда эмас, қолаверса, бу — ўтмишга унинг ёнидаги ҳамроҳи бўлиш, менинг бирламчи вазифамга кирмайди ҳам.
Айтиб ўтган гапларим, гўёки психотерапевт мижозга турмуш ўртоғи, рафиқаси, ота-онаси, дўстлари, ҳозирга ва ўтмишга оид бўлган муносабатлар ҳақида савол беришга ҳаққи йўқ, деган маънони англатмайди. Инсон далилларни жамлашни хоҳламаслигини, хулоса чиқаришни истамаслигини кўрсатиш учун ва шу йўсинда, ҳақиқат ҳақида дастлабки таассуротга эга бўлиш учун ўтмиш борасидаги суҳбат кўпинча асос сифатида хизмат қилади. Пациентнинг ота-онаси уни болалигида калтаклашганини, хўрлашганини, у билан умуман шуғулланишмаганини у айтиб, сўнгра чин дилдан: «Менинг болалигим ниҳоятда бахтли ўтган», деб қўшиб қўйганидан кейин, бу ерда қандайдир сир борлигини тушунишнинг асло қийин жойи йўқ. Айнан шу каби концептуал мантиқ-сизликлар (янада аниқроқ қилиб айтганда, ҳақиқатни ёлғон билан кўмиш) Худонинг Руҳи бизни нима ҳақида огоҳлантиришни хоҳлаётганини билиш учун қалбларни очади.
Бу жараён менинг мижозимнинг хотирасидаги ҳамма воқеалар, гўёки ўтмиш видео тасмасини қўлга киритганимиз сингари, ҳақиқий (яъни ишончли ва аниқ) эканлигига кафолат берадими? Ўз-ўзидан равшанки, йўқ — хотиралар бизга бугунги кунни яхшироқ тушунишга имкон яратиш учун фақатгина тематик оқимни етказиб беради. Шунга кўра, мен хотираларни тиклаш ёки аниқлаштириш мақсадида қандайдир регрессив ёхуд диссоциатив усуллардан фойдаланишга мурожаат қилмайман. Ҳаттоки оғзаки ёки ёзма равишда хотирани тиклаш учун вақт кетказишнинг мен тарафдори эмасман. ««Яраланган юрак»ка оид машқлар» устида ишлаётганларнинг таъкидлашича, уларда ўтмишга қараганда, ҳозирги кун ёзувлари учун кўпроқ жой ажратилган. Масалан, ожизлик ва хоинлик ҳисси билан боғлиқ бўлган ўтмишдаги хотиралар, китобхон ҳозирги вақтда ожизлик ёки хоинлик ҳис-туйғусига қандай муносабатда бўлишини аниқлаш учун асосий нуқта сифатида қўлланилади. Эҳтимол, жинсий зўравонлик муаммосига бағишланган бошқа машқлар тўпламларининг нуқтаи назарига қараганда, бу менинг қарашларимни ажратиб турувчи энг муҳим жиҳатдир.
Мен чиндан ҳам мижозимга у жиноят ҳақидаги хотиралар тўғрисида ўз қариндош-уруғларидан, дўстларидан, ҳаттоки зўрловчидан ҳам сўрашини таклиф қиламан. Ўйлашимча, баъзида ҳодиса юз берган жойга қайтиш, фотосуратларни кўриш, эслаб қолинган хотираларни қоғозга тушириш мақсадга мувофиқ бўлади, чунки юз берган воқеани тасвирлаш ҳодисанинг эмоционал аҳамиятини ҳис қилишга ёрдам беради. Ҳақиқатнинг қарор топиши ҳеч қачон алоҳида мавҳум бўлмайди — бунинг учун инсоннинг барча шахсий хислат-фазилатларини ишга солиш талаб этилади.
Хотирани тиклаш жараёнининг ажойиб тасвири қуйидаги китобда берилган: Lenore Terr, (New York: Basic Books, 1994).
59
Жинсий зўравонликнинг белги ва аломатлари масаласида жуда кўплаб чалкашликлар мавжуд. Расмий жиҳатдан гапирадиган бўлсак, — бу субъектив ҳис-туйғу, аниқланган эса — бу субъектив (нохолис, яъни ўзгалар томонидан ўтказилган) кузатив натижасидир. Жинсий зўравонлик юз берганини тасдиқловчи исботлар йўқлигида, жинсий зўравонлик юз берганини исботловчи бирор бир белги ёки аломат топилмайди, қолаверса, белги ва аломатлар эса, руҳий жароҳат етказилганини кўрсатувчи омиллар ҳисобланади.
Биз биргина кенг тарқалган жисмоний лоҳаслик — бош оғриғини кўриб чиқар эканмиз, жинсий зўравонлик аломатлари билан ишлаш қанчалик мушкул эканлигини тушунишимиз мумкин. Ўз-ўзидан маълумки, бош оғриқ кўплаб касалликларнинг аломати бўлади: бунга миянинг шиши, мигрень, юз жағининг темперо-мандибуляр яллиғланиши, синусит, умуртқа суягининг қийшайиши, дилсиёҳлик ва шу кабилар киради. Кўплаб касалликлар бош оғриқни келтириб чиқариши далили уни қандайдир ишончсиз аломатга айлантирмайди — мижоз бош оғриғи билан шифокорга мурожаат қилганда, касаллик белгиси тор ихтисослик соҳасидан эканлигига шифокор (жумладан, юз-жағ яллиқланиши ҳолатида стоматолог, умуртқа суягининг қийшайиши ҳолатида мануаль терапевт) хулоса чиқаришга шошилмаслиги керак. Билимдон шифокор ўз кузатишларини барча аломат ва таҳлиллар билан солиштириб кўради, сўнгра ташхисни тасдиқловчи бир гуруҳ белги ва аломатларни синчиклаб текшириб чиқади.
Бош оғриғининг сабабларини аниқлашдан кўра, қалб оғриғи муаммоси ҳолатини аниқлаш қийинроқ кечиши мумкин. Рентген текширишлари синусит борлигини осонгина тасдиқлаб бериши мумкин. Жинсий зўравонлик туфайли қалбга етказилган жароҳатни аниқлаш учун бизда рентгеноскопияга ўхшаган психологик аппаратлар йўқ. Шунга кўра, руҳий сиқилиш аломатлари бўлган бемор менинг кабинетимга кириб келганда, мен «депрессия», яъни оғир руҳий ҳолат ташхисини тасдиқлашим мумкин. Аммо депрессия ҳолати сабабларини аниқлаш учун, мен яна текширишлар ўтказишим керак. Депрессияни эса бош оғриғи сингари, яна кўплаб бошқа сабаблар қўзғатиши мумкин. Аниқроғи, депрессияни бир қанча сабаблар келтириб чиқарган (масалан, ишдан қониқмаслик ва болаликда етказилган руҳий жароҳат). Гарчи депрессия жинсий зўравонликдан азият чеккан одамлар орасида кенг тарқалган бўлса-да (қаранг: Finkelhor ва Russel), у ота-онаси ичувчи бўлган болаларда, урушларда жароҳат олган ёки анчадан бери ўзига иш тополмай юрган одамлар орасида ҳам кўп бўлади.
Тез-тез учраб турадиган бошқа аломатлар, масалан, жинсий касаллик, булимия ва белдаги сурункали оғриқ кабиларда ҳам худди шу аҳвол. Шунинг учун бундай аломатларни ўрганар эканман, мен бир нечта оддий ва содда қоидаларга риоя қиламан. Биринчидан, агар мижознинг хотирасида жинсий зўравонлик ҳақидаги аломат ёки ушбу бобда тасвирланган бир нечта аломатлар сақланиб қолган бўлса, ўйлашимча, жинсий зўравонлик ҳамма аломатлар сабабларининг энг муҳимларидан бири бўлса керак. Ҳозирги кун ҳодисалари ҳам бундан мустасно эмас, бироқ қачонлардир олинган руҳий жароҳат ҳам ниҳоятда муҳим. Иккинчидан, агар жинсий зўравонлик ҳақидаги аломат мижознинг хотирасида сақланиб қолмаган бўлса, бу ҳолда мен унинг ўтмишига ва ҳозирги кунига оид саволларни бераман. Жинсий дилсиёҳлик ва булимия — бу шуғулланиш зарур бўлганаломатлари. Сурункали бош оғриғи сингари, уларда ҳеч нимадан ҳеч нима йўқ имкониятлар пайдо бўлади. Улар гуноҳ бўлиши мумкин, аммо одамлар ўзларига зиён келтирувчи гуноҳли машғулотларни ўзларидан ўзлари, уларни зўрловчи сабабларсиз танламайдилар. То биз уларни зўрловчи сабабларнинг калитини топмагунимизча, одамлар бундай гуноҳли ишларни тўхтатмайдилар.
«Diagnostic and Statistikal Manual of Mental Disorders» (Washington, DC: American Psychiatric Association, 1994, fourth edition, 425) номли китобда, болаликда жинсий зўравонлик ва жисмоний зўравонликнинг бошқа усулларини бошидан кечирганларнинг кенг тарқалган аломатлари сифатида қуйидаги аломатлар санаб ўтилган: «Бузилган аффект модуляцияси [ҳис-туйғуларни ўринли намоён этишдаги қийинчиликлар]; субъектнинг ўзига зиён етказувчи импульсив хулқ-атвори; диссоциация; жисмоний зўриқишдан шикоятлар; шахсий норасолик, шармандалик, умидсизлик, ночорлик ҳисси; етказилган зарарнинг ўрнини тўлдириб бўлмаслик туйғуси; аввалги мустаҳкам эътиқоднинг йўқолиши; душманлик; ижтимоий лоқайдлик; доимо таҳдидни ҳис қилиш; атрофдагилар билан муносабатларнинг бузилиши... Ваҳимали қўрқув хавфи, агорафобия, хаёлдан кетмайдиган невроз, ижтимоий фобиялар, специфик фобиялар, асосий руҳий сиқилишлар, ипохондрик нефроз ва турлича заҳарли моддаларни суистеъмол қилиш билан боғлиқ бўлган ҳолатлар ортиб бориши мумкин». Ҳар бири кўплаб сабабларга эга бўлиши мумкин бўлган, юқорида қайд қилиб ўтилган аломатларнинг ҳаммаси жинсий руҳий жароҳат аломатлари билан ишлаш нақадар муҳимлигини ва қийинлигини тасвирлаб беради.
Болаларнинг руҳий жароҳати бўйича мутахассиси Доктор Ленор шундай ёзади: «Аломатларни текшириш орқали ҳар доим ҳам жароҳатнинг хусусиятини билиб бўлмайди, аммо баъзида бунинг имкони бор» (Lenore Terr, M. D., [New York: Basic Books, 1944], 55). Ленор Терр нафақат депрессия каби умумий, балки мана шу жароҳатга хос бўлган специфик аломатларни намоён қилади. Масалан, Стивен Кингнинг асари асосида яратилган «Мен билан қол» (реж. Р. Райнер) номли кинофильмида шундай саҳна бор: «тўрт бола темир йўлда туришибди, тўсатдан орқаларидан поезд чиқиб келади». Саҳна тадқиқотчида «жароҳат ўйинлари» таассуротини қолдирди. Кейин унинг аниқлашича, тўрт ёшли Кинг дўстлари билан темир йўлда ўйнаётганларида, юк поезди унинг ўртоғини босиб кетганлигининг гувоҳи бўлади. Кингнинг айтишича, бу ҳодиса тафсилотлари унинг хотирасида сақланиб қолмаган, тафсилотлар ҳақида унга онаси ҳикоя қилиб берган экан.
Ленор Терр у ёки бу жароҳатлар билан боғлиқ бўлган специфик аломатларга оид яна бошқа мисоллар келтиради. Бир олим узоқ йиллар давомида сувдан қўрқиб юради, лекин бир қанча вақт ўтгандан кейин у тезоқар сувларда сув ости сузишга қизиқиб кетади. Кунларнинг бирида у хотирасида сақланиб қолган бир ҳодисани эслайди: ҳали у кичкина бола бўлганда, онаси уни чўктиришга ҳаракат қилган экан (Ibid., 96–119). Қичкинагина қизалоқ отаси унинг кўз ўнгида дугонасини тош билан бошига уриб, ўлдириб қўйганини хотирасида сақлаб қолган, аммо дугонасининг бошига зарба тўғри келган жойни кўрган қизалоқ, узоқ йиллар давомида ўзининг бошининг ўша ердани сочларини юлишни одат қилиб олганди (Ibid., 35–36). Иккала ҳолатда ҳам руҳий жароҳат олган одамларнинг иккисида руҳий жароҳатнинг яна бошқа умумий аломатлари ва белгилари бўлган.
60
Уят, депрессия ва диссоциация, айниқса, жинсий зўравонлик натижасида олинган жиддий руҳий жароҳатларнинг асосий аломатлари сифатида аниқланган. Шармандалик ва жинсий зўравонлик туйғуси ўртасидаги корреляцияни кўплаб олимлар, шу жумладан, узоқ йиллардан бери жинсий зўравонлик борасида тадқиқот ўтказган барча муаллифлар ҳам тасдиқлайдилар. Қаранг: John Briere and Marsha Runtz, «Post Sexual Abuse Trauma» Gail Wyatt and Gloria Powell, ed., David Finkelhor, ; Diana E.N. Russel, номли китобларда.
Шунингдек, қуйидаги мақолаларга қаранг: Leslie Feinauer, «Comparison of Long-Term Effects of Bhild Sexual Abuse By Relationship of the Offender to the Victim», , Spring 1989, vol. 17 (1), 48–56; Catherine Koverola, Joseph Pound, Astrid Heger, and Carolyn Lytle, «Relationship of Child Sexual Abuse to Depression», , May-June 1993, vol. 17 (3), 393–400; James Chu and Diana Dill, «Dissociative Symptoms in Relation to Childhood Physical and Sexual Abuse», 1990, vol. 147 (7), 887–892.
Натижадан сабабни ниҳоятда шошиб чиқаришдан яна бир бор огоҳлантириб қўйиш лозим. Уят ва (ёки) депрессия жинсий зўравонлик билан чамбарчас боғлиқ, бироқ, агар инсон уятдан ёки депрессиядан азоб чекаётган бўлса, албатта у қачонлардир жинсий зўравонликка дуч келганлигини бу англатмайди. Индивидуал шахсий тафовутлар ва ўз ҳаётининг қайтарилмас тарихи иккала аломатларнинг келиб чиқишини тушунтириб беришга қодир.
61
Қаранг: Patrick Carnes, (Minneapolis: CompCare Publishers, 1989), 122–131.
62
Қаранг: Patrick Carnes, (New York: Bantam Books, 1991). Бу китоб муаллифининг соғайиб бораётган мижозлар (388 тобе)га — улардан 18% – аёллар, 82%— эркакларга устидан олиб борилган кузатувларига асосланган. Патрик Карнес шундай дейди: «Тенденция аниқ кўриниб турибди: аёллар эркакларга қараганда, йўлдан оздирувчи ролида жинсий алоқага кўпроқ мойил бўладилар... Яширин жинсий алоқада ва жинсий алоқа учун жазоланишда [эркаклар аниқ ҳукмронлик қиладилар]» (48).
63
Фрустрация — ўзининг у ёки бу реал ёки тахминий эҳтиёжини қондиришда келиб чиқадиган руҳий ҳолат.
64
Жинсий зўравонлик жабрдийдаларида мен кўпинча булимияни кузатганим учун, менинг ҳузуримга маслаҳатга келган мижозларда булимия аломатларини кўрганимда, улар ўтмишда жинсий зўравонликка дуч келганларига менда янада кўпроқ ишонч пайдо бўлади. Мен аниқ бир-бирига қарама-қарши икки масалани биргаликда кўриб чиқишим керак — мижозларим ўтмишда жинсий зўравонликдан азоб чекканликларига ўз тахминларимга асосланган ҳолда, мижозимнинг жароҳати ва ўзидан нафратланиши борасида унинг ҳикоясини эшитмоқчиман. Сўнгра ўз ўтмишини у ушбу гипотеза нуқтаи назаридан кўриб чиқишини ундан талаб қиламан. Аслида, мен бу ҳақда тўғридан-тўғри мижозимдан шундай деб сўрашим мумкин: «Сиз ўз ўтмишингиз — ота-отангиз, опа-сингилларингиз ва ака-укаларингиз ҳамда бошқа одамлар билан ўз муносабатларингиз ҳақида нималарни биласиз, токи мен сизни нималар қийнаётганини, сиз нималардан нафратланаётганингизни тушуниб олай?» Лекин мен: «Сиз жинсий зўравонликнинг қурбони бўлганмисиз?» ёки «Сиз жинсий зўравонликликни бошингиздан кечирган бўлишингиз мумкин», деб ҳеч қачон айтмайман.
Ҳар қандай аломатларга қараганда, булимия юксак даражада ўтмишдаги жинсий зўравонлик аломати эканлигини бехато кўрсатади. Шунингдек, булимия ўзгача кўринишдаги, айниқса, ҳаддан ташқари маънавий муҳитдаги руҳий жароҳатлар таъсири бўлиши мумкин, чунки бу ерда ташқи кўринишга, биринчи навбатда, қадди-қоматнинг озғинлигига катта эътибор қаратилади.
Сўнгги йиллардаги кўплаб тадқиқотларнинг кўрсатишича, бошқа зўравонлик жабрдийдалари билан таққосланганда, булимия маълум даражада жинсий зўравонликни бошидан ўтказганларга хос хусусият ҳисобланади (қаранг: Harrison Pope and James Hudson, «Is Child Sexual Abuse a Risk Factor for Bulimia Nervosa?» номли китобда, April 1992, vol. 149, [4], 455–463). Бошқа тадқиқотларнинг кўрсатишича, оиладаги ёмон муносабатлар ва оила функционаллигининг издан чиқиши жинсий суистеъмолликларга қараганда, булимия билан юксак даражадаги корреляцияга эга (қаранг: Johann Kinzl, Christian Traweger, Verena Guenther, and Wilfried Biebl, «Family Background and Sexual Abuse Associated with Eating Disorders» яда, August 1994, vol. 151 [8], 1127–1131). Шунингдек, тадқиқотчилар, жинсий зўравонлик ва оиладаги ёмон муносабатлар кумулятив таъсирга эга эканлигини, чамаси, булимиянинг эҳтимоллигини оширишини аниқладилар (қаранг: Teresa Hastings and Jeffrey Kern, «Relationships Between Bulimia, Childhood Sexual Abuse, and Family Environment» да, March 1994, vol. 15 [2], 103–111).
Шундай тадқиқотлар ҳам мавжудки, уларда таъкидланишича, булимия хуружи билан анорексиядан азоб тортаётган шахсларда кўпинча ёқмайдиган жинсий алоқа бўлар экан (Glen Waller, Christine Halek, and A. H. Crisp, «Sexual Abuse as a Factor in Anorexia Nervosa: Evidence from Two Separate Case Series» да, December, 1993, vol. 37 [8], 873–879).
Ушбу вазиятда, гўёки булимиядан азоб тортаётган кўплаб одамлар жинсий зўравонлик қурбони бўлганлар, деган хулосага келиш жуда катта хато бўлади. Булимиядан азоб чекаётган жабрдийдалар муносабатлар ёмон бўлган ва функционаллик издан чиққан оилаларда катта бўлганлар, деб ҳисоблаш эса одоб юзасидан тўғри бўлади.
65
Ушбу жумла, гўёки гап бир томонлама ҳаракатли йўл ҳақида бораётганлигини англатиши мумкин — фақатгина тана айбдор, фақат биргина тана ҳақиқатдан фаол қочмоқда. Шуниси ҳам аёнки, бизнинг қалбимиз ва руҳимиз танага қарши жанг олиб бормоқда. Биз қаттиқ ҳаяжонда, яъни стресс ҳолатида бўлганимизда, турли касалликларга берилувчан эканлигимизни кўпчилигимиз биламиз. Гуноҳ қалбимизда беҳаловатлик ва дилсиёҳликни юзага қандай келтирган бўлса, танада ҳам шундай ҳолат юз беради, бизнинг моддий ва номоддий таркибимизнинг тақсимланиши, содда қилиб айтганда, маъносини йўқотади.
Айтган гапимни тушунтириб бермоқчиман. Бизнинг танамиз қалбимиз қувватининг ҳақиқий йўналишини тушуниш учун бизга кўрсатмалар беради, бироқ касалликнинг ҳақиқий маъносини намоён этишга уриниш барибир хато бўлади. Масалан, ҳар қандай касаллик маълум гуноҳга боғланган, деган маънони англатувчи тасаввурларни мен тўлиқ инкор этаман — баъзи бир калтабин одамларнинг айтишича, гўёки агар биз ўз гуноҳларимиз билан шуғуллансак ёки кўпроқ ишончга эга бўлсак, Худонинг Ўзи бизга шифо берар экан.
66
Мен оддий бир сабабдан эркакларни ушбу таснифга киритмадим: жинсий зўравонликни бошидан кечирган аёлларга хос бўлган ўзаро муносабатларни қуриш борасидаги усулларга қараганда, жинсий зўравонликни бошидан кечирган эркакларга хос бўлган ўзаро муносабатларни қуриш борасидаги усулларга ишончим камроқ. Шундай бўлса-да, жинсий зўравонлик қурбонлари бўлган эркакларнинг ўзаро муносабатларини қуришининг типик усуллари борасида менинг бир нечта дастлабки мулоҳазаларим бор.
Умуман олганда, етказилган зарарни қоплаш мақсадида эркаклар ўзларининг жисмоний ёки интеллектуал устунликларини намоён қиладилар. Кўплаб ўз ҳис-туйғусини жиловлай олган эркаклар жинсий зўравонлик юз берганлиги ҳақидаги ҳолатни сир тутиб, жисмоний довюраклик билан уни енгадилар ёки атрофдагиларни «қўрқитиш» учун ўзларининг ўткир ақлларини ишга соладилар. Муносабатларнинг бундай ҳукмрон усули, ҳаммасидан ҳам Қор маликаси усулига яқинроққа ўхшайди.
Яна бошқа кенг тарқалган интилиш тортинчоқ, бепарво, баъзан эса яширин қиёфада ёқимли йигитчада намоён бўлади. Кўпинча у камтар, кайфи ночоғ ва камсуқум бўлади. Бироқ мен уни эркакларнинг мўмин-қобил эквиваленти, деб ҳисобламайман. Гарчи тинч ҳаёт кечиришга бўлган севгиси уни мўмин-қобил эркакка ўхшатса-да, гуноҳ ҳисси туфайли ҳамманинг кўнглини олишга интилиш учун у ниҳоятда пассив. Ёқимлигина йигитча кучи, ақл-идроки ёки масалан, ўз машинаси ёрдамида типик эркакларга хос бўлган ўзини намоён қилиш интилишидан анчагина йироқда. Шунинг учун у бирор нима биландир машғул бўлади, қизиқишларига қараб у клубда шуғулланади ёки ўз вақтини танҳоликда ўтказади.
Сўнгги ўхшашлик — жиблажибон билан. Эркакларга яқин бўлган ўхшашлик, хотинбоз, ўзининг ғалабага етишиш интилишида аёлларнинг ўхшашлигига қараганда, ниҳоятда ваҳший ва дангалчи бўлади. Кимдир уни замонавий сексоголик ёки метросексуал сифатида таърифлайди. Гарчи ёқимли йигитча жинсий алоқа борасида ташвишланиши мумкин бўлса-да, бироқ хотинбоз доимий равишда ва шилқимлик билан эркак ва (ёки) аёлни жинсий алоқа борасида суҳбатлашишга жалб қилади, хазиллашади ва тўғридан-тўғри очиқчасига жинсий алоқа қилишга мажбурлайди. Унинг мақсади — жинсий алоқа борасида ҳукмронлик. Жинсий алоқага бўлган унинг хоҳиш-истаги атрофдагиларга маълум, одамларга нисбатан иззат-ҳурмат, одоб сақлаш эса унда мутлақо йўқ эди.
Мана шу учта категорияга ажратилган эркаклар, жинсий зўравонлик жабрдийдалари бўлмаган аёллар ўртасида ўзаро муносабатларни шакллантириш усулларини тасвирлашда ёрдам беришлари мумкин, чунки бундай аёллар орасида ҳам ўзидан нафратланишга (итоаткор), бошқаларга нисбатан жирканчли муносабатда бўлишга (Қор маликаси) ёки унисини ҳам, бунисини ҳам алмаштиришга (жиблажибон) қодир бўлган ҳукмронларни топиш жуда осон.
67
Annie Dillard, (New York: Harper & Row, 1982, 65).
68
қисмида таъкидлаб ўтилганидек, жинсий зўравонликни ҳақиқатдан ҳам бошидан ўтказганига шубҳа туғдирган одам билан ишлаётганингизда, ниҳоятда эҳтиёт бўлишингизни маслаҳат бераман. Агар ҳеч қандай хотира ёки ўзга гувоҳликлар шак-шубҳасиз бундай тахминни тасдиқламаса, унда тўғрилик ўша кимсадан шундай дейишни талаб этади: «Эҳтимол, мен жинсий зўравонлик қурбонидирман». Ёки мана бундай: «Мен жинсий зўравонлик қурбони эмасман, бироқ бошқа бир сабаб туфайли менга зиён етказилди». Ёки ҳаттоки шундай: «Жинсий зўравонлик гумони борасида мен янглишган эканман. Менинг ички низоларимда ўзгача асос мавжуд, уларнинг кўриниши бирозгина камроқ фожиали бўлиши мумкин, бироқ бундай асослар ҳам худди олдингилари сингари, Худодан гумонсирашга мени даъват қилди».
Кўп йиллардан бери мен яхши билган ва жинсий зўравонликдан азият чеккан жабрдийдалар учун ниҳоятда кўп ёрдам берган бир аёл очиқ-ойдин ва ошкора тарзда қуйидаги воқеани сўзлаб берди. У етти ёки саккиз ёш қизалоқ бўлганда, ўз каравоти олдида кўпинча қандайдир сояни бир неча бор кўрган экан. Соя ҳақидаги хотиралар унинг ғам-қайғусини ошириб, ваҳимага соларди. Юз берган ҳодиса унда қўрқув уйғотишини биларди, бироқ бўлиб ўтган воқеа ҳақида бошқа ҳеч нарсани эслай олмасди. Аёл ўшанда нима юз берганини эслашга ҳаракат қиларди. Ўша нималигини ва унда ким иштирок этганлигини эслаш учун аёлда хоҳиш-истак бўлиши даркор. Аёл жинсий зўравонлик қурбони бўлганлигини исботловчи кўплаб аломатлар кўриниб турарди, ёшлигида нима юз берганини ва ким уни зўрлаганини билиб олиш ниҳоятда осон эди. Юз берган нохуш ҳодисани ўн йилдан ортиқ яшириб, ҳеч кимга билинтирмай ишончсизликда у ҳаёт кечирди, лекин кимгадир кўнглини очишни истарди. Жинсий зўравонлик қурбони бўлганини у тасдиқламайди, бироқ шундай бўлиши мумкинлигини у инкор ҳам қилмайди. Шахсий ўзгаришлар унда хотираларни тиклаш туфайли эмас, балки ҳаётнинг барча жабҳаларида ҳақиқатга тик қарашга тайёр эканлиги туфайли юз берди. Аслида шахсий ўсиш жараёнида ўтмиши ҳақида хотиралар бора-бора кўпайиб бораверди, аммо ўтмишда жинсий зўравонлик қурбони бўлгани ҳақидаги далиллар ҳам, бундай бўлмаганлигига исботлар ҳам ҳамон йўқ эди. Бу ерда қуйидаги омилни таъкидлаб ўтиш жоиз: аниқ ва асосли исбот-далилларнинг йўқлиги унинг хизматига ҳам, унинг шахсий ўсишига ҳам ҳеч қандай таъсир кўрсатмади. Аёлнинг ҳаёти — жинсий зўравонлик қурбони бўлган, аммо жинсий зўравонлик юз бергани борасида ҳеч қандай хотираларни эслай олмаётган одамлар учун намуна тимсолидир.
69
Сохта хотиралар билан боғлиқ бўлган масалаларга мен қисми ва қатор изоҳларда мурожаат қилганман. Ҳозир эса мен шуни таъкидлаб ўтмоқчиманки, инсоннинг психотерапевт билан ишлашгача бўлган хотираларининг қанчалик кўплигига ва қандайлигига қараб, сохта хотиралар муаммоси турлича ҳал этилади. Агар унинг қалбида жинсий зўравонлик қурбони бўлганлиги ҳақидаги хотиралар доимо сақланиб келиб, бироқ у хотиралардан бефарқ ҳолатда яшаган бўлса, демак, бу каби хотиралар сохталигининг эҳтимоллиги, то психотерапевт «эслаб кўришни» таклиф қилгунга қадар, ҳеч қандай хотираларни сақлаб қолмаган инсоннинг хотирасига қараганда, анчагина камроқ ҳисобланади. Хотиралари эндигина эсларига тушган одамлар самимий бўлишлари ва бу самимийликларини сақлаб қолишлари керак, чунки уларнинг хотиралари қисман ёки тўлиқ сохта бўлиши мумкин.
Кўпчилик менга шундай дейиши мумкин: «Сиз жуда кўп нарсани талаб қилмоқдасиз» ёки ундан ҳам баттарроғи: «Сиз айбни жабрдийданинг зиммасига юклаяпсиз». Розиман, мен жуда кўп нарса талаб қилмоқдаман, аммо вазият талаб қилаётганидан бу кўп эмас. Ва яна: ҳалигача жинсий зўравонлик жабрдийдаларидан жинсий зўравонликка дуч келмаганларни мен тўлиқ ажрата олганим йўқ. Мана энг асосий далил: юқоридан шифо бериш ўз моҳиятига кўра ўтмишимиздан, жинсимиздан, миллатимиздан ва бизнинг шахсий фарқимизни белгиловчи ҳар қандай бошқа омиллардан қатъий назар, ҳаммамизга бир хил йўлни назарда тутади ва шу йўлдан боришни кўрсатади. Шунинг учун, олдинига ҳеч нимани эслай олмаган, бироқ жинсий зўравонликка учраганлигини ва нохуш воқеа хотираларини психотерапия ёрдамида эслай олган жабрдийдага, гўёки гуноҳни юклаётганликда мени айблаш, мана шу хотираларга тахминий муносабатда бўлишга, яъни шубҳа билан қарашга аёлни даъват этаётганимга эътироз билдириш — бу масъулиятсизлик ва уятсизликдир.
Бундан ташқари, хотираларини сақлаб қолган, бироқ хотиралари қисқа ва узуқ-юлуқ бўлган (масалан, кечалари уни «безовта қилишганини» билган, аммо зўрловчининг юзини эслай олмаган) аёл ўзи билан нимадир содир бўлганини инкор этиш васвасасига қарши чиқиши лозим ҳамда Муқаддас Руҳнинг хотираларни аниқлаштириш қудратига таянган ҳолда, самимийликни сақлашга интилиши даркор ва яқиндагина эсга тушган хотираларнинг аниқлиги борасида асоссиз хулосаларни чиқаришдан эҳтиёт бўлиши керак. Ленор Терр машаққатли ишни амалга оширди ва ҳаттоки олинган жароҳат борасидаги хотиралар, умуман олганда, тўғри бўлган тақдирда ҳам, кўпинча хотирани сақлаш тафсилотларида хатоликлар юзага келиши мумкинлигини аниқлаб берди (, 41–42, 51–52, 148, 163–164). Бизнинг кейинги муҳокамаларимизда янги эсланган хотиралар борасидаги самимийлик, ҳар доим уларнинг чиндан ҳам рост эканлигини баҳолашдаги ҳақиқатгўйлик контекстида тушуниш лозим. Бундан ташқари, бу хотиралар бизнинг қалбларимизни Худони излашга, яқинларимизга хизмат кўрсатишга ва бизга зиён етказган дилозорларга нисбатан яхшилик қилишга чорлаётганлигини ҳал қилишни талаб этади. Агар талаб этилган масалалар ижобий ҳал қилинмаса, бу хотиралар ҳақиқат сифатида баҳоланганда ҳам, улар ҳеч қандай фойда келтирмайди, чунки улар қалбни мардона севги билан яшаш истагини эмас, балки ўч олиш иштиёқини юзага келтиради.
70
Пентотал — уйқуни келтирувчи, миорексал (мушаклардаги кескинликни сусайтирувчи) хусусиятга ва кучсиз анальгетик ҳаракатга эга бўлган, ниҳоятда кенг тарқалган дори-дармон. Бадиий асарларда пентонал баъзида «ҳақиқат сивороткаси» сифатида эсга олинади, унинг таъсирида гўёки одам ёлғон гапира олмас экан.
71
Хотираларни тиклаш соҳасидаги кўплаб мутахассислар, боланинг гапиришигача бўлган ҳаёт даври ҳақида ишончли гувоҳликлар бўлиши мумкинлигига ниҳоятда гумон билан қараганлар ва бунга шубҳали муносабатда бўлганлар. Туғилишда қандай жароҳат олганлигини эслаган ёки бир ёшгача бўлган давр мобайнидаги бирон-бир ҳодисаларни эсимда сақлаб қолганман, деб айтадиган одамлар катта хато қиладилар. Хотиранинг неча ёшдан шаклланиши ва эслаш қобилиятининг пайдо бўлиш даври ҳалигача мунозарали масала бўлиб қолмоқда, аммо кўпинча тахминан уч ёш, деб эҳтиёткорлик билан эътироф этилади.
72
Биз яна бир бор қуйидагиларни яхшилаб тушуниб олишимиз зарур: тавба қилиш ишончсизликдан воз кечишни англатади, чунки психотерапевт ёки яна кимдир гўёки бу рост бўлиши мумкин, дегани учун эмас, балки бизда исбот-далиллар йўқлиги учун. Шундай бўлса-да, жиноий иш жараёнида исбот-далиллар сифатида келтирилган гувоҳликлардан ҳар доим ҳам фойдаланиб бўлмайди ёки ҳар доим ҳам керак бўлавермайди: қисман тикланган хотира яна бошқа исботловчи белги ва аломатлар билан уйғунликда, жинсий зўравонлик туфайли етказилган зиённи англашни бошлаш учун етарлича даражадаги гувоҳлик сифатида хизмат қилиши мумкин.
73
Бутун ҳаёти давомида психотерапевтнинг сеансларига боришни, бутун ҳаёти давомида ўзига эслашни мажбурлашни жабрдийдага тавсия қилмайман, жабрдийда фақатгина ўз иши билан шуғулланган ҳолда, ҳар қандай дақиқада хотираси тикланиши мумкинлигини англаб яшаши лозим. Шу билан бирга, Худонинг Ўзи танлаган вақтда ва У танлаган жойда Унинг Ўзи бизга нималарни очиб беришини хоҳлаши борасидаги тушунча доимо бизнинг онгимизда бўлади. Бу эса — биз йиллар мобайнида Битикнинг бир парчасини тинмай қайта ва қайта ўқишимизни англатади, кейин тўқсонинчи марта шу парчани ўқиганимизда, Худонинг Руҳи қандайдир ҳақиқатни ёритиб берганга ўхшайди, қолаверса, бу ҳақиқат янгича, кутилмаган тарзда бизни қамраб олган вазиятга ўхшайди. Нима учун бундай ҳолат парчани қирқ учинчи марта ёки саксон биринчи марта ўқиганимизда юз бермади? Балки, сабаб бизнинг олдинги вазиятимиз билан, бизнинг ички низомиз билан, у ёки бу тарздаги самимийлигимиз билан боғлиқдир, деб ўйлаймиз. Аммо бу ерда энг муҳими - Худонинг иродасига кўра, Унинг Ўзи хоҳлаган вақтни танлагани бўлиши мумкин, бунда нималардир бизга тушунарли бўлиши, яна нималардир эса бизга сир бўлиб қолиши мумкин.
Худди ўша бошқа жиҳатдан — худди ўша ўтмишимиз сингари, ҳозирги кунимиз ҳақиқат нуқтаи назаридан ҳам тўғри. Биз: «Мен ...дан шифо топдим» ёки «Ўша пайтда мен уни кечирдим ва бошқа унга нисбатан адоватим йўқ», деб айтмаслигимиз маъқул. Бу каби мулоҳазалар қалбимизнинг тамомила шифо топганидан дарак беради. Биз шундай дейишимиз тўғри бўлади: «Ўша пайтда мен уни кечирдим» ёки «Шундан сўнг мен ниҳоятда ўзгардим», бироқ кечириш ва нажот топиш хизмати эртанги, ундан кейинги кунни, то Исо қандай бўлса, шундай ҳолда кўришимизга қадар бўлган вақтни кутади (қаранг: 1 Юҳанно 3:2).
74
Ленор Терр икки эркакнинг болаларча хотираларининг ишончли тарзда тикланиш жараёнини атрофлича тасвирлайди: Unchained Memories, 96–119, 220–247. Эркаклардан бири ўтмишда жинсий зўравонлик қурбони бўлган, иккинчиси эса — йўқ, аммо иккала ҳолатда ҳам хотираларнинг тикланиш жараёни жуда қизиқ.
75
Баъзи одамлар қилган ибодатларига ўзларича жавоб топишга интилиб, ўзларига ўзлари кўнгилсизликларни орттириб оладилар. Агар улар хотираларини Худо аниқлаштиришини ёки шубҳаларини Худо тасдиқлашини сўрасалар, лекин Худо уларнинг илтижоларига жавоб қайтармаса, улар сохта хотираларни келтириб чиқарувчи усулларга қизиқиб кетадилар. Бироқ баъзи бир одамларнинг ибодат моҳиятини бузиб кўрсатишлари далили уни қадрсизлантирмайди. Биз ўзимизнинг режаларимизни амалга ошириш учун эмас, балки итоаткорлик билан ва Худонинг хоҳиш-истакларини бажариш учун ибодат қилишимиз кераклигини бизга эслатади.
76
John R. W. Stott, The Cross of Christ (Downers Grove, IL: Inter Varsity, 1986), 335.
77
Ellen Bass and Laura Davis, The Courage to Heal (New York: Harper & Row, 1988), 348.
78
Бу мавзу атрофлича ушбу китобда ёритилган: Dan B. Allender, Tremper Longman. Bold Love (Colorado Springs, CO: NavPress, 1992). [Қаранг: Аллендер Д., Лонгман Т. Мардона севги (СПб.: Мирт, 2005).]
79
C. S. Lewis, The Weight os Glory (Grand Rapids, MI: Eerdmans, 1977), 14–15.
80
Льюис К.С. 8 жилдли Танланган асарлар тўплами. 2-жилд: Ҳозирча шахсларни аниқлай олмадик: Мақолалар, чиқишлар, интервьюлар. М.; СПб., 2004. 276-бет.
81
Stott, 301.
82
Америка ёзувчиси Ф.Баумнинг «Оз Мамлакатининг ажойиб Сеҳргари» номли болалар китобининг қаҳрамони (1900). Собиқ СССР мамлакатларида бу китоб А.Волковнинг «Зумрад шаҳарнинг Сеҳргари» номили таржимаси машҳур.
83
Қуйидаги мулоҳазаларда, жабрдийда жинсий зўравонлик ҳодисасини эслашидан ва (ёки) сохта айбловни инкор этувчи яна қандайдир бошқа исбот-далилга эга эканлигидан келиб чиқдим. Сўнгра, адоват жабрдийда учун иккиламчи маънога эга эканлигини тушунтириб бериши лозим. Унинг асосий мақсади — зўрловчини тавба қилишга чорлаш. Имонсизларга Масиҳ ҳақида гувоҳлик бериш сингари, агар зўрловчи қилган ёвузлигини инкор этса, айбловларга қарши чиқса ёки ҳақиқатни гапирганларга зиён етказса, жинсий зўравонлик қилганини тан олишдан ва тавба қилишдан воз кечгани учун унга қарши ҳужум уюштириш ва у билан муносабатларни узиш туфайли зўравонни ёқтирмаслик, ҳамда уни айблаш намоён бўлади. Бинобарин, зиддиятлар биринчи навбатда жабрдийда қалбини енгиллаштира олиши ёки нажот топиш жараёнида қандайдир тарзда ривожланиши учун эмас, балки зўрловчи учун ва Худо билан унинг муносабатларини йўлга қўйиш учун жуда муҳим. Агар зиддият «ҳаммаси ёки ҳеч нарса» (мен бу ерда қуйидагиларни назарда тутаман: агар зўравон жинсий зўравонлик қилганини тан олишдан воз кечса ва (ёки) содир этган жинояти учун тавба қилмаса, шунда жабрдийда у билан ҳар қандай мулоқотни кескин тўхтатиши мумкин) эмаслигига асосланган бўлса, бу ҳолда ушбу зиддиятларни бошловчи кимсанинг далил-исботидан мен ниҳоятда шубҳаланаман.
84
Гештальтпсихология — бу ХХ аср биринчи ярмидаги чет эл психологиясининг асосий мактабларидан биридир, унинг вакиллари инсон психикасининг оддий усулларига олиб келмайдиган яхлитликка асосланадилар.
85
«Катарсис» — антик эстетика терминидан олинган, трагедия қаҳрамонларига раҳм-шафқат қилиш орқали руҳий покланишни англатади.
86
Баъзи одамлар, жинсий зўравонликдан азият чеккан болаларининг аҳволига эътиборсиз қараган ота-оналар улғайиб қолган ўғил ёки қизлари билан ўз муносабатларини тиклаш ва мустаҳкамлаш учун нега тавба қилишлари зарур, деб сўрайдилар мендан. Бу саволга жавобни ушбу китобнинг 99–103, 125–129, 147–150-бетларидан топиш мумкин. Кўп ҳолларда лоқайд ота-оналарнинг ўзлари шундай шарт-шароитни яратиб берадилар, бундай вазиятга тушиб қолган фарзанд жинсий зўравонлик қаршисида ожиз бўлиб қолади ва (ёки) юз берган нохуш воқеадан сўнг ёрдам сўраб кимга мурожаат қилишни билмайди. Болага етказилган зарарнинг ҳар қандай масъулиятини ўзларидан соқит қилишни истаган лоқайд ота-она, Худо уларни юксалтириши учун ўзларини нафратланадиган ота-она сифатида юқори тутадилар ва кимки ўзини паст олиб юрса, улуғланиши мумкинлигини тушунишни истамайдилар <қаранг: Матто 23:12>.
87
Кўплик шахси — камдан-кам учрайдиган психологик ҳодиса, бунда инсон икки ёки ундан кўпроқ шахсга ёки эго-ҳолатларга эга бўлади. Ҳар бир альтер-шахс бундай ҳолатда идрокнинг шахсий моделига ва атрофдагилар билан мулоқот қилиш усулига эга бўлади.