antique Nasimhon Unknown en Nasimhon calibre 4.99.5 11.3.2024 4c41660f-f595-4bda-9fe6-ac4e21c15421 1.0 Microsoft

Зулматдаги нур

Эр- хотинларга бағишланади

Доктор Джеймс ва Ширли Добсон

Бу китоб бутун оламдаги эр-хотинларга муҳаббат билан бағишланади. Худо сизларга биргаликдаги ҳаётингизнинг сўнгги лаҳзаларигача давом этадиган меҳрибон ва ғамхўр муносабатларни инъом қилсин. Бу китоб керакли соҳага эришувингизда сизларга ёрдам берсин деб ибодат қиламиз. Худойим сизларни марҳаматласин.

                        Доктор Джеймс ва Ширли Добсон

Мундарижа

Кириш

Ҳақиқий севги

Танлов бўйича хизматкорлар

Бирга ибодат қиладиган оила

Бизни ўлим ажратмагунча

Гаплаша оламизми?

Эрнинг роли

Хотиннинг роли

Унинг ўзгармас иштироки

Ўша севги ҳиссиётлари

Жинсий алоқа инъоми

Ишонч қандай келади

Жуфти ҳалолингизни ҳурмат қилинг

Шодликни танланг

Пул ўйини

Рағбатлантириш қудрати

Курашиш керакми ёки йўқми?

Мени кечира оласанми?

Сен хазинасан

Сахий руҳ

Худонинг кўзлари билан кўриш

“Кейин фарзандларимиз туғилди”

Ажралиш “қарори”

Жилмайиш вақти келди

Умидни узмаслик керак

Ўсиш учун жасорат

Лаҳза учқунлари

Хотима

Қайдлар

      Кириш

Август ойининг илиқ кунларидан бирида Калифорниянинг Пасаден шаҳарчасида оқ кўйлак ва қора костюм –шим кийган 24 ёшли йигит ва кўзни қамаштирувчи кўйлак кийган қиз жамоатхонада туриб, бир- биримизни абадий севги билан севамиз, деб тантанали ваъда бердилар. Йигит қизнинг бармоғига кумуш узукни тақар экан, шу узук бриллиант бўлганда эди, қандай яхши бўларди, деб афсус чекарди. Сўнг эр- хотин қурбонгоҳ олдида тиз чўкди, руҳоний (куёвнинг отаси) қуйидаги ажойиб бағишлов ибодатини айта бошлади:

О абадий Худойим! Биз фарзандларимиз Джими ва Ширлини Сенга олиб келяпмиз. Улар Сеники эдилар, Сен эса севгинг билан қисқа вақтда уларни бизга инъом этдинг. Биз уларга ғамхўрлик қилдик, уларни севдик, суйдик. Бизга шундай туюлардики, бу севгининг машаққатлари бўлиб, уларга нисбатан бошимиздан кечираётган меҳрибонлик туфайли бир неча кунга чўзилган эди. Сенинг қўлларингда янгиланган улар дастлаб ўзларининг ҳаёти билан яшардилар. Пок ва ҳалол, аммо айни пайтда иккита турли шахсиятлар. Бугун уларни яна Сенга қайтариб беряпмиз, улар энди иккита эмас, балки битта танадир. Ўлимдан бошқа ҳеч нарса бу мустаҳкам иттифоқни буза олмасин. Худонинг ғаройиб марҳамати ўз ишини қилсин.

Бизнинг ҳам улар учун ибодатимиз шуки, Худо уларнинг ҳаётида кичик қисм бўлиб қолмасин, балки ҳар доим ҳукмрон бўлсин. Улар имонни эгаллаб қолмасин, балки имон иккаловини бутунлай эгаллаб олсин. Бу моддий оламда улар заминий ва вақтинчалик нарсалар учун яшамасин, балки абадий ва руҳий нарсаларни қўлга киритсинлар. Уларнинг биргаликдаги ҳаёти куч билан чиқадиган, қудрат билан олға борадиган, тобора ёрқин нур сочиб комил қиладиган қуёш сингари бўлсин. Уларнинг охирати шуҳрат денгизига кетиб, ботаётган қуёш сингари бўлсин, токи бунисидан ҳам яхшироқ осмонда абадий нур сочиб турсин.

Ота, Ўғил ва Муқаддас Руҳ номи билан. Омин.

Ўша оқшомда руҳоний ибодатини тугатаётганда, иштирок этганларнинг кўпчилиги кўзлари нам эди. Сўнгра у жуфтликни эр- хотин деб эълон қилди. Сўнгра жимайиб: “Джим, хотинингни ўп”, деди. Куёв тортиниб ўтирмади. Табриклардан сўнг бемаза торт ейилди. Сураткаш қора терга тушиб, суратга олгандан кейин, улар камчиқим тўй саёҳатига жўнаб кетдилар. Бу ...фақат бошланиши эди.

40 йиллик олдинги камтарона ҳаётдан сўнг йиллар елдай ўтаверди. Эр- хотинлик ҳаёти уларнинг ёшлик орзу- умидларини юзага чиқариб бораверди. Эркак ҳам, аёл ҳам ҳозиргача бир- бирига сидқидилдан боғланган. Шунингдек, улар бахтиёр ва севикли муносабатларнинг муваффақиятли, ширин самарасидан лаззат топдилар. Яхши инъомлардан ҳар бири уларнинг устига ёғилди, жумладан, иккита ажойиб фарзандлари марҳамат топганлар. Улар ҳозирда улғайиб, ота- оналарининг жамоатида Худога хизмат қилмоқдалар.

Албатта саёҳат ҳаяжонларсиз ва қийинчиликларсиз бўлмаган. Эрнинг ота- оналари жуда эрта оламдан ўтиб кетдилар, уларнинг бутун ҳаёти йўлларида хасталиклар ва синовларни бирин- кетин бошдан кечирдилар. Аммо қирқ йил давомида бирон марта ҳам, қани, бемалол бўлсак эди, деб хоҳиш билдирмадилар, балки ёшликларида қабул қилган қарор тўғрисида афсус чекдилар.

Сиз англаган бўлсангиз керак: ўша бахтиёр эр хотинлар биз – Джим ва Ширли Добсонлармиз. Бу китобни ёзишдан мақсад – кўп йиллар давомида эр- хотинлик муносабатларимизни мустаҳкамлаган тажрибаларимиз ва қарашларимизни сизлар билан ўртоқлашишдир. Шунингдек, ўрганганларимиз биздан ёш бўлганлар учун фойдали бўлади, деган умиддамиз.

Биз бир нарсадан хавотирдамиз: ажралиш қаттиқ жазо сифатида бугун инсоният бошига тушмоқда. Яқинда Рутгер университети ўтказган тадқиқотлар шуни кўрсатдики, никоҳ АҚШда таназзулга юз тутмоқда. Бу тенденция бутун оламдаги ҳамма халқларда мавжуд. 1960 йилдан бошлаб бирга яшаш бир фоизга кўпайди. Миллионлаб гўлвор жуфтлар мажбуриятдан холи муносабатларга киришяптилар. Бу муносабатлар бузилишга маҳкум қилинган. Ғам ва кўнгил совиши бир неча йилдан кейин албатта юз беради. Уларнинг ҳар бири ўз йўлидан кетганда, эркак ва аёлнинг битта ёки иккита фарзанди бўлади. Аммо бу болалар ота-онадан ташкил топган собит ва содиқ оилада ҳеч қачон ҳузур-ҳаловатда яшамайдилар. Бу - давримизнинг фожиали аломатидир.

Нима учун ёш оилалар шундай қиляптилар? Нимага улар ўзларида абадий севгини эътироф этиш ўрнига беқарор, қониқтирмайдиган, сохта муносабатларни ўрнатадилар? Имонимиз комилки, кўпчиликда оила олдида кенг тарқалган қўрқув бор. Оталар ва оналари бир-бирларини ғажиб ташлаганларини улар кўрганлар. Ўсмирлар, ёш йигит-қизлар кимнидир топиб, севадилар ҳам, аммо зада бўлишдан – ташландиқ ёки тарк этилишдан қўрқадилар. Баъзилар эса, никоҳ эскирди, деб ҳисоблайдилар ва бизнинг замонда абадий севгига умуман эришиш мумкинлигига шубҳаланадилар.

Биз бир далилнинг гувоҳимиз. Муқаддас Китоб тамойилларига асосланган никоҳ бугунги кунда нафақат амалда, балки энг мукаммал муносабатларни таклиф қилади. Суюкли бўлиш учун, шубҳасиз, ўн йиллар давомида кулфату шодликда, хасталигу соғлом пайтларда, бойликда ва камбағалликда сен билан бирга бўламан, деб ваъда берган кўнгилга яқинингиз билан ўлим айро тушургунга қадар ҳамма нарсалардан воз кечиш керак ва бошқача бўлиш мумкин эмас. Бу – Яратганнинг донолиги ва раҳм – шафқатига асосланган режасидир. Бундай муносабатларга асосланган учта устун бор: Исо Масиҳга чуқур ва барқарор ишонч, бир-бирларига ўзларини мустаҳкам бағишлаш, Муқаддас Ёзувнинг абадий ҳақиқатига боғлиқлик. Бу қуроллар билан оила хазинасида ҳеч нарса севги қалъасини буза олмайди.

Шу асосга севгини қуришингиз учун сизга ёрдам бергани “Зулматдаги нур” тузилган. У оилага оид турли мавзулар тадқиқ этиладиган 26 ҳафта (олти ой) бағишловни кўзда тутади. Булар: мулоқот, романтика, кечирим, пул, юмор ва бошқалар. Ҳар якшанба қисқа шарҳлар билан турли мавзулардаги илҳомлантирувчи воқеалар баён қилинади. Курс душанбадан режалаштирилган, жума кунлари эса мавзулар оятларга, маслаҳатларга ва сизнинг хотинингиз ёки эрингиз ўртасидаги чуқур интим муносабатларга, сиз билан Раббий ўртасидаги муносабатларга ёрдам бериш учун бир неча саволларга асосланган. Кун ибодат билан якунланади. Сўнгра Ширли шанба куни охирги сўзни айтади. Бу кун финал шарҳ бўлиб, бутун ҳафтани қамраб олади.

“Зулматдаги нур”нинг асосий хусусияти шундаки, у эр-хотинларга мўлжалланган бўлиб, китобни биргаликда ўқишларини истардик. Сиз бандлигингизни, стресс ҳолатга тушиб қолганингизни биламиз. Куннинг охирига бориб тишингизни ювиш учун ҳам аранг куч топишингизни тушунамиз. Оилангизнинг ҳар бир томонини ўйлашингизга ва таҳлил қилишингизни ўйлашга вақтингиз йўқлигини айтмаса ҳам бўлади. Сана шунинг учун ҳам ҳар бир курсда ўн дақиқа фойдали ахборот ва моҳиятни тушунишни таклиф қилиш имкониятини назарда тутдик. Сиз воқеаларни ва шарҳларни ўқиганингизда, умид қиламизки, сиз Муқаддас Китоб оятларига эътибор қаратасиз, бу оятларни оилангизга қандай қилиб татбиқ этишингиз ҳақида ўйлайсиз. Бу китоб саҳифаларида умид, юмор ва амалий донолик бор. Бизнинг сўзларимиз руҳий ҳаётингизни бойитсин. Сизни шеригингизга яқинлаштирсин, никоҳингизни янгиласин, деб ибодат қиламиз.

С новой стр.

                                    Джим ва Ширли Добсон

            Биринчи ҳафта

      Ҳақиқий севги

Бувим билан бобом оила қурганларига ярим аср бўлди. Улар бир-бирларини учратган пайтдан бошлаб улар ўзларига хос ўйинлар ўйнадилар. Ўйиннинг мақсади – бири “Шмайли” сўзини ёзиб, яшириб қўярди ва иккинчиси бу сўзни топишга қийналарди. Улар навбат билан уйнинг бирон жойига “Шмайли” сўзини ёзарди-да, биттаси топиб олгандан кейин шу сўзни ёзиб яшириб қўйиш учун бобомнинг ёки бувимнинг навбати келарди.

Улар “Шмайли”ни қанд ва ун сақланадиган идишларга яшириб қўйишарди. Бу – навбатдаги таомни ким тайёрлашини билдирарди. Улар айвонга қараган ва терлаган ойнага ўша таомнинг суратини чизардилар. Бувим бизга ўз қўллари билан кўк рангли пудинг тайёрлаб берарди. “Шмайли” сўзини улар ваннахонадаги терлаган ойнага ҳам ёзишарди. Шундай қилиб, бу сўз ҳар бир иссиқ ванна қабул қилингандан кейин ҳам пайдо бўларди. Бир куни бувим “Шмайли” бир ўрам туалет қоғозини чувалатиб, қоғознинг охирига ёзган экан.

Уйда бирон жой йўқ эдики, у ердан “Шмайли” сўзи топилмаган бўлсин. Улар бу сўзнинг шоша-пиша ёзилганини автомобилнинг бошқарув панелида ҳам, ўриндиқ остида ҳам ёки ғилдиракларга ҳам ёпиштирилганини топиб олардилар. Ёзув оёқ кийимининг ичига тиқиб қўйилар ёки ёстиқ остига яшириб қўйиларди. “Шмайли”ни чанг босган чарм мебелда ҳам, камин кули излари қолган жойларга ҳам ёзардилар. Бу сирли сўз бобом билан бувим уйининг бир қисмига айланган эди.

Орадан узоқ йиллар ўтди. Охири мен уларнинг бу сирли ўйинларини тушуниб олдим. Скептизим (шубҳа) ҳақиқий, айнимаган ва абадий севгига ишонишимга йўл бермади. Аммо мен ҳеч қачон бувим билан бобомнинг муносабатларига шубҳаланмадим. Улар ишвали майда ўйинлардан юқори турардилар. Бу ўйинлар уларнинг ҳаёт тарзи эди. Уларнинг муносабатлари содиқ ва ҳаяжонли яқинликка асосланган эди. Бундай муносабатларни ҳамма ҳам бошдан кечиравермайди.

Ҳар сафар – кичик имконият бўлиши биланоқ бувим билан бобом қўлтиқлашиб олишарди. Улар ошхонада учрашиб қолганларида, бир-бирларини ўпич билан сийлардилар. Улар бир-бирларини бир нигоҳ билан тушунардилар. Ҳар куни биргаликда кроссворд ечардилар. Бувим менга: “Қара, бобонг қандай ажойиб, ниҳоятда чиройли қариди”, деб шивирларди. Таомдан олдин улар бошларини қуйи солиб, Худога шукрона айтардилар, Унинг марҳаматларидан, ажойиб оила учун, бирин-кетин келаётган муваффақиятлар учун тўлқинланиб кетардилар.

Аммо бувим билан бобомнинг ҳаётида қора булутлар ҳам пайдо бўлган эди. Бувимнинг кўкрак раки бор эди. Биринчи марта бу касаллик ўн йил олдин пайдо бўлганди. Бобом, ҳар доимгидай, бувимнинг ёнида эди. Бобом бувимга сариқ рангга бўялган хонада тасалли берарди. Бобом хонани шунинг учун сариқ рангга бўяган эдики, бувимни ҳар доим қуёш ранги қамраб турсин, деб, ҳатто бувим оғирлашган пайтда ҳам ўзини ташқаридаман деб ҳис қилиши учун шу рангга бўяган эди.

Энди рак бувимнинг танасига ҳужум қила бошлади. Бувим ҳасса ва бобомнинг мустаҳкам қўллари ёрдамида ҳар якшанба куни жамоатхонага борарди. Аммо бувим тобора ҳолдан тойиб борарди. Охири, у юра олмайдиган, уйдан чиқолмайдиган бўлиб қолди. Маълум вақт бобом жамоатхонага бир ўзи бориб юрди. У жамоатхонага кетар экан, Худодан, хотинимга ўзинг қараб тургин, деб ибодат қиларди. Охири, биз қўрқиб юрган кун ҳам келди: бувим вафот этди.

“Шмайли”. Бу сўз бувимнинг дафн маросимига аталган гулчамбарнинг пушти ранг лентасига сариқ ранг билан ёзиб қўйилган эди. Дафн маросимига келган одамлар камая бошлади. Шундан кейин холаларим, тоғаларим, амакиларим, жиянларим ва оиламизнинг бошқа аъзолари олдинга чиқиб, охирги марта бобомнинг атрофида йиғилдилар. Бобом бувимнинг тобутига томон қадам ташлаб, енгил нафас олди ва бувимга оҳиста қўшиқ айтди. Кўз ёшлари ва ғам-қайғулари билан хирқироқ, хўрсинган овозда алла айтарди.

Мени ҳам қайғуга солган бу лаҳзани ҳеч қачон унутумайман. Чунки мен ўз вақтида уларнинг севгиси ниҳоятда чуқурлигини била олмасам ҳам, бувимнинг беқиёс гўзаллигига гувоҳ бўлиш имтиёзи менда эди.

“Sh-m-i-l-y” – See how much I love you (Қаранг, мен сизни қанчалар севаман). Кўрганларимга имкон берганингиз учун, сизларга раҳмат, бобожон, бувижон!

            Илгарилаб кетиб

Мана бу мулойим эр-хотин ҳақиқий севгидан келаётган бахтиёрликни билиб олганига бирон шубҳа борми? Яқинликнинг мазмунидан ва оила мажбуриятларидан улар нималарни тушундилар? Оддий шаклда – ун идишида ёки ваннахона ойнасида қолдирилган излар орқали юборилган содда мактублар орқали эллик йилдан ортиқ вақт давомида ана шу эр-хотин доимо бир-бирларига севги изҳор қилиб келганлар. Бобом бу оламда ёлғиз ўзи қолишига тўғри келганда, у кўз ёшлари билан ўз келинига алла айтди. Бобомнинг бувимга охирги марта айтган алласи шу эди: “Мен сени жудаям севаман!”

Бугунги кунда кўплаб эр-хотинлар буюк севгисини ифодаламасдан умрларини яшаб ўтяптилар. Бундай севги яширинча ўпичларни, сўзсиз тушунишни, имкон туғилганда қўлтиқлаб юришни ҳам ўз ичига олади. Улар чуқур, яқин севгини чин дилдан истайдилар. Аммо уларнинг қарашича, бундай севги қаердадир йўлда шунчаки “юз бериб қолади”. Бу воқеа юз бермаганда, умидсизлик пайдо бўлади, ҳатто ажралишгача бориб етади.

Бу ҳафтада биз ҳақиқий севги ҳақида – у нима дегани, оиладан қандай қилиб унга етишишингиз ҳақида гаплашамиз. Бугунги ўқишимизни шундай савол билан тугатмоқчиман: “Сиз учун ҳақиқий севги нимани англатади?”

                                                Душанба

                  Бир боқишда севги

                                    Худонинг севгиси

                                          1Кор.4:7

Айрим одамлар, эркак ва аёлнинг кўзлари тўқнашганда, севги пайдо бўлади, деб ишонадилар. Аммо “бир боқишда севги” – эмоционал бўлиб, жисмонан мумкин эмас, чунки ўзингиз умуман билмаган одамни севиб қолишингиз мумкин эмас. Сиз шунчаки улар яшаётган эскиликка етаклангансиз.

Абадий эмоционал боғланганлик романтик туйғулардан юқорироқ туради. Бу – жинсий алоқага интилишдан ёки уйланиш истагидан баланд. Бундай ҳисси      ётларни одатда оддий ҳавас деб қарайдилар ва ўткинчи, табиатан худбинлик деб айтишга мойилдирлар. Ўша одам шундай деб айтиши мумкин: “Ўзимда юз бераётганларга ишонгим келмайди. Балки мени кимдир севиб қолган бўлса керак”. Шуни билингки, бу сўзларни айтаётган одам бошқалар ҳақида гапирмаяпти, балки ўзининг қониқишларидан ҳаяжонга тушган, холос. Бундай шахсларни кимдир севиб қолмаган, балки севги ҳиссиётларига асир бўлган.

Чинакам севги – бу қачонлардир бирови “севилиб қолади, гўё йигит ёки қиз ўрага йиқилгандай”. Аммо улар чиройлилигидан қатъий назар, номаълум объектни севиш мумкин эмас. Фақат одам бошқаларга чуқур эътирофини ёки ҳайратини ошкор этганда, йигит ёки қизнинг эҳтиёжларида, кучи ва характерида чуқур онглилик ифодасини топа бошлаганда, улар чинакам севгини бошдан кечира бошлайди. Шу лаҳзадан бошлаб у абадий севгида ўса бошлайди.

                  Фақат иккаламизнинг ўртамизда...

Эсингиздами, ўсмир ёшингизда, севилганман, деб ўйлаган эдингиз, кейин вақт ўтган сари севгига боғланиб қолдим, деб ўйлаган эдингиз?

Биринчи марта учрашганимизда нимани ўйлаб, қандай ҳиссиётларни бошдан кечирган эдингиз?

Мен сизнинг умр йўлдошингиз бўлишимни Худо сизга қандай қилиб кўрсатиб берди?

Азиз самовий Эта! Севгини ажойиб равишда инъом қилганинг учун Сенга раҳмат. Ҳозироқ биз тасаввур қилганимиздан кўра ҳам кўпроқ марҳаматингни инъом қил! Омин.

                                                Сешанба

      “Кейин сен келдинг”

                                          Севги асло адо бўлмас

                                          1Кор.13:8

Ёш йигит умидсизликка тушган эди. Хотини эрини ва икки боласини бир неча ҳафта олдин ташлаб кетди. Хотин аҳён-аҳёнда қўнғироқ қилиб турган бўлса ҳам, эр унинг қаердалигини асло билмас эди. Хотин қўнғироқ қилганда, эр унга, илтимос, уйга қайт, мен ҳам, болаларим ҳам сени қанчалар севамиз, деб ялиниб-ёлворди. Аммо хотин ҳар сафар кескин рад жавобини бераверди. Эр бу лаҳзада таслим бўлиб, унинг олдига бориши керак эдими? Йўқ. Эр детектив ёллаб, хотинини топиш учун озгина пул запасини ишга солди. Хотини мамлакатнинг нариги бурчагидаги учинчи мехмонхонада яшаётган экан. Эр самолётга билет сотиб олиш учун пул қарз олди. Кўп ўтмай, эр хотини яшаётган номернинг эшиги олдида пайдо бўлди ва “Биз сени шунчалик яхши кўрамизки! Уйга қайтишни истайсанми?” Хотин эрининг қучоғига ўзини отди. Улар бирга уйга қайтиб келдилар.

Орадан бир неча ҳафта ўтгач, эр хотинидан: “Мен телефон орқали ҳар доим яхши кўришимни изҳор қилиб турганимда, нега қайтмадинг?” деб сўради. Хотин шундай жавоб берди: “Чунки телефондаги гапларинг қуруқ гаплар эди. Кейин сен келдинг”.

Ҳақиқий севги сўздан каттароқ. У бутун мамлакат бўйлаб самолётда учиб ўтиш орқали ифодаланиши мумкин. Ҳатто умр йўлдошингизни уйга қайтариб олиб келишингиз учун охирги тангангизни сарф қилишга арзийди.

Фақат иккаламизнинг ўртамизда...

Бу ҳафтада севгимни сизга қай тарзда ифодаладим?

Агар “ҳатти- ҳаракатлар сўздан кўра кўпроқ нарсани айтиб турса”, сизга бўлган севгим ҳақида бақирайми ёки хатти-ҳаракатларим шипшийдими?

Исо қандай қилиб Ўз севгисини бизга кўрсатди?

Қадрли Раббимиз Исо! Биз шуни истаймизки, бизнинг сўзларимиз ва хатти-ҳаракатларимиз севгини шахсан, кучли тарзда ифодаласин. Бизга янги усулларни кўрсатгинки, “ўзимдан кўра бошқаларни кўпроқ ҳурмат қилайин. Омин”.

                                          Чоршанба

      Узоқ вақт ва бахтиёр

                        Хотинингга никоҳланганмисан? Қўйиб

                              юборишни излама

                                                1Кор. 7:27

Сизни ўраб турган ижтимоий муҳитни кузатиб, қўлингиздаги миқдор билан ҳайратга тушасиз: охирги статистик маълумотларга қараганда, оила институти жиддий муаммоли вазиятга тушиб қолган. Америкадаги оила консуллиги берган ахборот бўйича, биринчи оиланинг ярми ажралиш билан барҳам топар экан. Соғлиқ миллий маркази статистик маълумотларига кўра, оила қуришни режалаштирган америкаликлар миқдори озайиб бормоқда. Бригхамск Ёшлар университетининг оила ҳақидаги фанлар профессори Брент Барлоунинг айтишича, бирга яшаш ва ажралиш миқдори ўсишда давом этмоқда. “Уйланган” ёки “турмушга чиққан” сўзлари ўн йил давомида асосий мақомини йўқотиши мумкин.

Табиийки, миллионлаб эр-хотинлар мавжуд: улар бир куни, бир-биримизга ажойиб равишда мосмиз, деб ишонадилар. Аммо оилалари парчаланиб кетаётганини кузатишга мажбурдирлар. Агар сиз ва умр йўлдошингиз бу ҳолатга қаршилик кўрсатиш учун киришган бўлсангиз, сизлар муносабатларингизни қуриш учун кўп меҳнат қилишингизга тўғри келади.

Бу даъват сизга хавф бўлиб туғиладими ёки ваъдами? Бизда яхши янгиликлар бор. Биринчидан, ўзаро муносабатларни ўрната олган эр-хотинлар катта қониқиш ва уларга ҳаётнинг ўзи таклиф қилаётган маънони топадилар. Бу – Худонинг оиласи ваъдасидир. Статистика ҳам бу далилни тасдиқлайди. Иккинчидан, бу вазиятга ёлғиз ўзингиз қарши туришингиз керак эмас. Бу тўғрида ҳеч ким сиздан сўрамаяпти. Бу тўғрида эртага гаплашамиз...

            Фақат иккаламизнинг ўртамизда...

Сиз учун “бахтиёр оила” нимани англатади?

Сиз бахтлимисиз? Нимага ёки нима учун бахтли эмассиз?

Сизнинг ҳаётингизга бахт олиб киришим учун мен нима қила оламан?

Осмондаги Отам! Азалдан Сен оила аҳдини яратдинг, бизнинг оиламиз Сеникидир. Бутун марҳаматинг билан бизнинг иттифоқимизни ёрлақагин. Бизга йўл кўрсат, бизни Ўзингга олиб бор. Омин.

                                          Пайшанба

3- қисм

            Ҳеч ким қўйилган пойдевор,

      яъни Исо Масиҳдан бошқа пойдевор қўя олмайди

                        1Кор. 3:11

Умр йўлдошимиз билан ҳақиқий севгини бошдан кечириш учун тўртдан уч қисмини тенглаштиришга – Исо Масиҳга олиб киришимиз керак. Фақат У билан ана шу руҳий бирлашув орқали бутун муносабатларнинг имкониятларини тўлдиришни бошлашимиз мумкин. Бу муносабатларни оила деб атаймиз.

Муқаддас Китобни ўрганаётган ҳар қандай одам ҳар томонга чатишиб кетган кўплаб принципларни билади. Бу принциплар эр-хотин ҳаётида татбиқ қилинади. Ибронийча-масиҳийча қадриятлар азалдан эркак ва аёлга самарали ҳамроҳ бўлиб келган. Бу қадриятлар Яратувчи – оила институти ташаббускорининг ўзи томонидан илҳомлантирилган. Жамият нима деяётгани, ёки қонунлар руҳий тизимни ташкил қилаётган ўгитлар қандай ўзгараётгани муҳим эмас, ҳаётда ҳар доим севикли ва бахтли бўлиш қолади.

Исо Масиҳ билан шахсий муносабатларни ўрнатиш ҳар бир мақсадга эришиш учун биринчи ва залворли қадамдир. Ҳаммамиз излайдиган интим муносабатлар ҳам шу мақсадга киради. Агар сиз ҳанузгача қалбингизни Унга бағишламаган бўлсангиз, сизни шундай қилишга даъват этамиз. Исо Масиҳ ҳаётингизнинг ҳамма томонига, оилангизга ҳам мазмун ва мақсад олиб киради. Эртага буни батафсил тушунтирамиз.

            Фақат иккаламизнинг ўртамизда...

Оиламизда ишлаши учун Муқаддас Китоб принципларини қай тарзда асос қилиш қўйганмиз?

Худонинг Каломи билан кўпроқ вақт ўтказишга қандай қилиб даъват қила оламан?

Сиз шахсан Исо Масиҳни ҳаётимизда ва оиламизда Раббимиз бўлгин деб таклиф қилдингизми? Агар қилмаган бўлсангиз, ҳозироқ бу қадамни ташланг, ҳаётингиз тамомила ўзгаради.

Эй Исо Масиҳ! Сен бизнинг оиламиз асосчисисан. Ҳаётимизни қуриш йўлида Сенга ва Сенинг куч-қудратингга қарашимизга ёрдам бер.

                                                      Жума

      Ҳаёт нуқтаси бошланмоқда

                  Ким Масиҳга тегишли бўлса, у янги ижоддир.

            Қадимги ҳолат ўтиб кетди, энди ҳаммаси янги бўлди

                        2Кор.5:17

Агар сиз ва умр йўлдошингиз ҳақиқий севгини – абадий давом этадиган севгини чин дилдан истасангиз, Худо олдида аҳволингиз тўғрисида ҳақиқат билан дуч келишингиз керак. Муқаддас Китобга кўра, ҳаммамиз гуноҳкор табиатимиз билан туғилганмиз (Рим. 3:23). Бу гуноҳкор табиат муаммоси Худо тимсолида яшашимиз учун ғов бўлиб туради. Бир ўзингизми ёки умр йўлдошингизми – буниси муҳим эмас. Кечирилмаган гуноҳ, ҳатто омадли оила бўлиш учун уринганингизда ҳам, ғов бўлаверади. Чунки гуноҳнинг муқаррар натижаси энг ёмон импульсларимизнинг қули, охир- оқибатда ўлим ҳисобланади (Рим.6:23).

Аммо ажойиб муқобил варианти бор. Исо Масиҳ гуноҳларимиз учун хочдаги ўлими орқали тўлов тўлади. Ўзининг ғаройиб тирилиши орқали эса У бизни абадий ҳалокатдан халос қилди. Сиз имонда янги ҳаётингизнинг текин инъомини олишга муваффақ бўласиз. Исо “эзгу янгиликлар”ни қуйидагича етказади: “Зеро Худо оламни шунчалик севдики, Ўзининг ягона Ўғлини берди, токи Унга ишонган ҳар бир киши ҳалок бўлмасин, балки абадий ҳаётга эга бўлсин” (Юҳ.3:16).

Бу ҳақиқатан ҳам оддий: агар сиз гуноҳларингиз учун тавба қилишни ва Исо Масиҳга ишониш орқали нажот топишни танлаган бўлсангиз, кечиримга эга бўласиз ва Унинг абадий ҳаёт инъомини қўлга киритасиз.

Агар сиз Исо Масиҳни шахсан билмасангиз, навбатдаги ибодатга сизни таклиф қиламиз. Чунки Исони қалбига таклиф қиладиган ҳар бир одам шу лаҳзадан бошлаб ҳақиқий ҳаётни бошлайди.

      Фақат иккаламизнинг орамизда...

Ҳар биримиз Худонинг нажот инъомини қабул қилишни танладикми?

Агар қабул қилмаган бўлсак, бу танловни қабул қилишимизга нима ҳалақит беряпти?

Эй Худойим! Мен гуноҳкорман, Сенга муҳтожман. Ўзим тўғри яшай олмайман, абадий ҳаётга умидим йўқ. Илтимос, гуноҳларимни кечиргин. Исо Масиҳ Сенинг ягона Ўғлинг эканига ишонаман. Исо мен учун ўлиб, мени гуноҳлардан халос қилиши учун Уни юборганман. Сенга шукр айтаман. Омин.

                                    Шанба

      Мен Сени севаман

                              Сизларга буйруғим шу:

                              бир-бирингизни севинглар

                                          Юҳ.15:17

Сиз билан умр йўлдошингиз ўртасидаги ҳақиқий севгини қўллаб-қувватлашнинг энг яхши усулларидан бири – севги хотиралари кўпригини қуришдир. Мен Джим деган бир одамни билардим. У ишдан уйга қайтаётганда автомобил ҳалокати оқибатида фожиали равишда нобуд бўлган эди. Шу куни хотини Кэролл эллик ёшга тўлганди. Қутқарув командаси Джимнинг чўнтагидан Гавайига иккита билет топди. У бу билан Кэроллни ҳайратга солмоқчи бўлган экан.

Орадан бир неча ой ўтгач, Кэроллдан: “Қайғу-ғамларингизни қандай қилиб унутяпсиз?” деб сўраган эканлар, у шундай жавоб берибди: “Тўйимиз куни Джим билан мен бир-биримизга, “Мен сени севаман”, деб умримиз охиригача ярим тунгача айтамиз, дея ваъда берган эдик. Бир йилдан кейин бу кўпинча эрмак, қийини – даъват бўлиб қолди. Эсимда, мен йўлнинг ўтиш жойида югуриб ўтаётиб, Джимдан қаттиқ хафа бўлган бўлсам ҳам, “Сени севаман”, деб айтардим. Бошқа сафар унинг офисига келиб, муддат тугагунча, яъни ярим тун бўлгунча машинасига хат ташлаб қўярдим. Ваъдани бажариш учун буларга сарф қилинган хатти-ҳаракатлар ҳаётимизда кўплаб эслашга арзигулик хотираларни қолдирди.

Джим ҳалок бўлган куни эрталаб ошхонада откритка қолдирган экан. Кейин у машинасига ўтирибди. Кэролл автомобил моторининг гувиллашини эшитиб, югурганича ташқарига чиқибди. Кэрри машина ойнасини тақиллатибди. Джим машина ойнасини туширгандан кейин Кэрри моторнинг шовқини ичра баланд овозда дебди: “Жаноб Джеймс Е.Гаррет! Мен Кэролл Гаррет, эллик ёшга тўлган кунимда “Мен сени севаман”, деб айтишда рекорд қўймоқчиман”. Мана мен қандай қилиб яшаб қолдим”, деган эди Кэрри кейинроқ. “Джимга: “Мен сени севаман”, деб айтган сўзим охиргиси экан”.

Биз ҳаётимиз масофалари орқали турли йўллар билан – откриткалар ва гуллар, биргаликда ўтказилган лаҳзалар орқали кўприк қуришимиз мумкин. Ёки Джим ё Кэролл сингари ҳар куни “Мен сени севаман”, деб оддий ифодалар билан амалга оширишимиз мумкин. Бутун оилавий ҳаётингиз давомида ардоқли хотиралар сизга ва умр йўлдошингизга абадий давом этадиган чинакам севги учун пойдевор бўлиб хизмат қилади.

                  2- ҳафта

      Ўз хоҳиши бўйича хизматкорлар

                                                Якшанба

      Мен учинчи

      Деневр постдан парчалар

Олмос ранг реактив самолётда ўтириб, ўша куни ҳар қачонгидан бошқача “каптарлар” – “Лаҳзалар эркаклари” қуёшга қарши томон овоз тезлигида ер юзининг ушоққина зумрад подшоси Огайо шаҳри томон учарди. 1958 йилнинг 7 июнь куни эрталаб соат тўққиз эди. Самолёт қўнадиган жой Миллий Ҳаво Қўриқчилари командаси бўлиб, бу жой Дейтон яқинидаги “Райт Петерсон” ҳарбий ҳаво кучларининг машҳур базаси эди.

Ерда минглаб одамлар Денверда асос солинган “Сабржет” командасининг раҳбари полковник Уолит Уильямс юқори тезликдаги реактив самолётини қандай текшираётганини кузатиб турардилар. “Лаҳзалар эркаклари” пилотлари – полковник Уильямс, капитан Боб Черри, лейтенант Боб Оди, капитан Джон Феррирер ва майор Уин Комер учун самолётда манёвр кўрсатишлари одатдаги иш эди, чунки улар юз марталаб миллионлаб одамларга бу томошаларни кўрсатган эдилар.

Кўм–кўк майсалар устида ҳатто моторнинг овозини босиб кетадиган даражада команда гулдиради. Полковник Уильямс микрофон тугмачасини босиб: “Энди ўт олдирамиз!” деб буйруқ берди. Олмос рангли самолётлар ортидаги оқ тутун изларини қолдириб, мусаффо осмонга кўтарилди. У реактив самолёт осмонда тутундан “fleur-de-lis” сўзини ҳосил қилиб, бирдан компаснинг тўртинчи нуқтаси йўналиши бўйлаб кетганда оломон нафасини ичига ютди. Бу – “Лаҳзалар эркаклари” ва “Гулдор портлаш” деган машҳур манёвр эди. Оломон баҳайбат оқ гулнинг сокин гўзаллигига қараб бир дақиқа тин олди. Бу гуллар самовий шарни тўлдириш учун Огайонинг майсаларидан ўсиб чиққан эди.

Гул поясининг охирида полковнинг Уильямс “Сабре” (самолётнинг номи)ни қаттиқ силтаб жойидан қўзғатди, пастда маневр қилиш учун тезликни оширмоқчи бўлиб, ўзининг F86 самолёти бурнини пастга туширди ва тутун изларини кесди. Сўнгра елкаси оша орқага қараб даҳшатдан қотиб қолди. Узоқда – осмоннинг шарқ томонида Джон Феррирернинг самолёти айланарди. У хавф остида қолганди. Унинг самолёти Патерсон майдонининг охирига – Файр шаҳарчасининг ўнг томонига яқинлашиб келарди. Бир лаҳзада ажойиб тонг даҳшатга айланди. Самолётлардан бири назоратдан чиқиб кетганини ҳамма кўриб турар, ҳамма воқеани англаб турарди.

Уильям самолётини аварияга учраган самолёт томон бурди, унга етиб олиб, рация орқали бақирди: “Билл, парашютдан сакра!” Феррирер у ердан соғ–саломат, безарар чиқиши учун вақт бор эди. У яна иккинчи марта: “Джонни! Сакра, сакра!” деб команда берди.

Уильям ҳар сафар жавоб сифатида тутун оқимини олди, холос. У дарров тушунди: Джон Феррирернинг қўли катапульта кнопкасига етмаётган эди, чунки самолёт ўнг томонга бурилиб кетгани учун унинг иккала қўли самолёт штурвалини маҳкам ушлаб турарди. Аммо тутун кнопкаси штурвалда эди. Шунинг учун Уильям Джонга, Фейрборн шаҳаридаги уйлар устига қулаб тушмаслигинг учун самолётингни назорат остида ушлаб тургани мана бундай қил, ундай қил, деб айтишга ҳаракат қилди.

Бирдан ваҳимали портлаш ерни титратиб юборди.Сўнг ўлик сукунат чўкди. Уольт Уилямс рация орқали: “Джонни! Тирикмисан? Жавоб бер менга!” деб бақиришда давом этарди.

Ҳеч қандай жавоб бўлмади.

Майор Уин Гард Феррирер билан узоқ йиллар бирга учган Миллий Ҳаво қўриқчилари ва Бирлашган авиалинияда бирга хизмат қилган, Кореяда армияда у билан бирга хизмат қилган эди. Ерга “Лаҳзалар эркаклари”дан биринчи бўлиб ерга қўнган майор Уин эди. Самолёт ҳалокатга учраган жойга дўстини тирик топиш умидида биринчи бўлиб етиб келди. Бунинг ўрнига, юз берган воқеадан ваҳимага тушган одамларни кўрди. Капитан Джон Т.Феррирернинг самолёти тўртинчи уйининг ўртасидаги ерга – орқа боққа қулаган эди. Джонни одамларни қурбон қилмасдан самолётни олиб келган ягона жой шу ер эди. Портлашдан бир аёл ва бир неча бола ерга қапишиб ётар, аммо биттаси ҳам яраланмаган эди. Джонни Феррирер эса ўша зоҳоти ҳалок бўлган эди.

Оломон Крумерга якинлаша бошлади. У учиш формасида, ҳозиргина энг яқин дўсти ҳалок бўлган жойда – ўйилиб кетган ер ва тутун қаршисида турарди.

“Биз – бир неча одамлар у ерда туриб, томошани кузатиб турардик”, деб кўзларида ёш билан гапирди кекса одам. “Самолёт айлана бошлаганда, тўғри бизга қараб учди. Бир лаҳза бир–биримизга қараб қолдик. Кейин учувчи шиддат билан ўнгга бурилди ва ўша ёққа олиб кетди”.

Кекса одам итоаткорлик билан: “Бу одам биз учун ўлди”, дея шивирлади.

                              Якшанба

Бу фожиали воқеадан кейин бир неча кун ўтгач, Джон Феррирернинг хотини Туль эрининг ҳисоб–китоб папкасидан эски карточкани топиб олди. “Мен – учинчи” – бу оддийгина жумла ўша жасур одамнинг ҳаёти ва ўлими учун намуна бўлиб хизмат қилади. У учун Худо биринчи ўринда, бошқалар иккинчи, унинг ўзи эса учинчи ўринда эди. Джон Феррирернинг фалсафаси ҳақиқати шунда эдики, у ҳеч қачон кўрмаган одамларни қутқариш учун ҳаётини қурбон қилди. Агар сиз қачонлардир шундай вазиятга тушиб қолсангиз, Джон қилган ишни қилган бўлармидингиз? Кейинги ҳафтада одам қандай қилиб ўзида хизматкор муносабатини ривожлантиришини билмоқчимиз.

                                    Душанба

      Одатдаги нарсани қилиш керак

                              Шаккоклигимни ўзим англайман,

                              Гуноҳларим доим кўз ўнгимдадир.

                                    Забур 50:5

Дунёвий ва масиҳий психологлар инсоннинг табиатини аниқлаганларида, уларнинг фикрлари бир–биридан кескин фарқланади. Дунёвий психологлар болаларни туғма “яхши” ёки камида “ахлоқан нейтрал” деб баҳолайдилар. Улар, ёмон нарсаларни болалар ота–оналарнинг хатоларидан ва бузилган жамиятдан ўрганади, деб ишонадилар.

Аммо биз – масиҳийлар бошқача ҳисоблаймиз. Бизнинг “ўзбошимчалигимиз” феъл–атворимиз билан туғилган, ўзбошимчалигимиз туғма табиатимизнинг бир қисмидир. Биз одамлар томонидан, вазиятимиз, атроф–муҳитимиз томонидан назорат қилинишни истаймиз. Ўзимиз истайдиганимизни хоҳлаймиз, буни ҳозироқ истаймиз. Одам Ато билан Момо Ҳаво манъ этилган мевани тановул қилганларида, буни намойиш қилган эдилар. Болалар оёқчаларини тапиллатиб, жаҳли чиққанларини кўрсатадилар. Эркаклар ва аёллар ҳам баҳслашганларида, пул сарфлаганларида, бир ишни ҳозир бошлаш керакми ёки кейинроқми – қайсарлигини намойиш қиладилар. Шоҳ Довуд “Шаккоклигимни ўзим англайман”, деб ёзганда, асосий инсоний табиатга мурожаат этган эди.

Фақат Исо Масиҳ бизни худбин, такаббур ва итоатсиз бўлишга олиб борадиган бузуқликдан қутулишимизга ёрдам беради. Биз ўз кучимиз билан қилишимизга ожиз бўлган нарсаларни қилишга ваъда берган эди. Бу ҳақда эртага гаплашамиз.

            Фақат иккаламизнинг орамизда...

Одамлар гуноҳга мойил бўлиб туғилганларига сиз қўшиласизми?

Қачонлардир нима биландир курашгансиз, кейин эса Худога топшириб, ижобий натижага эришгансиз - ҳаётингизда шундай қатлам борми?

Худбинлик оилангизнинг муаммоси деб ўйлайсизми?

Бу вазиятда бир- биримизни қандай қилиб қўллаб- қувватлаймиз?

Эй Ота! Биз гуноҳкор ва худбинларча йўлларимизни эътироф этамиз. Сендан, бизни кечиргин, шифо бергин, деб сўраймиз. Раҳм- шафқатинг учун Сендан миннатдормиз. Ўзгаришларимиз учун Сенинг кучингга муҳтожмиз, бунга биргаликда эришамиз. Омин.

                                    Сешанба

Бунга сазоворман!

                        Чунки инсон табиати Илоҳий Руҳга,

                        Илоҳий Руҳ эса инсон табиатига қарши

                        йўналтирилган.

                              Галат. 5:17

Кеча биз айтган гуноҳкор табиат кўпинча “Мен кўпроғига сазоворман” деган фикр шаклида бизни қамраб олади. Бу эса бизни янги ва яхши нарсаларни талаб қилишга, катта улуш, катта қарзлар олишимиз учун талаб қилишимизга олиб келади. Кўрамизки, болалигимиздан мўлжалимиз ўзимизга ва бошқаларни менсимасликка йўналтирилган.

Тўғри, “Мен кўпроғига сазоворман” деган муносабат оилага ҳам ёйилиши мумкин. Хафаргарчилик ҳисси - ким кўпроқ ишлаяпти, ким кўп пул сарф қиляпти, ким эрга (ёки хотинга) етарли хизмат қиляпти деган фикр- қарашлар орқали пайдо бўлиши мумкин. Хафаргарчилик бора-бора аҳамиятсиз ғазабланишга айланади. Оилада кўп жанжаллар, муносабатлар алдовга қурилади деган ишончдан бошланади.

Бу қопқондан эҳтиёт бўлинг. Биз кўпроғига сазовормиз деб ўйлай бошлаганимизда худбинликнинг сирпанчиқ йўлларидан пастга қадам ташлаймиз. Бу эса муносабатларимизни бузиши мумкин.

Джон Феррирер Огайо атрофларида ўламан, деб интилмади, балки танг вазият келиб қолганда, бошқалар учун ўзини қурбон қилишни танлади. Исо ҳам, Мени ёғоч хочга михласинлар, деб интилмади, балки Отага ва бизга бўлган ҳурмати учун, ўзини михлашларига йўл қўйиб берди. Қурбон талаб қиладиган бундай севги “кўпроғига сазоворлик”ни эмас, кимга хизмат қилишни излайди, ҳаммасини шу нарса ҳал қилади!

Фақат иккаламизнинг орамизда...

Бу      ҳаётда нимагадир сазовормиз деб ўйлаганингизда, ўзингизни қандай ҳис қиласиз?

Оилангизда ўзингиз сазовор бўлган нарсани олмаётганингизни баъзида ҳис қиласизми?

Биз учун худбинлик муаммо ҳисобланадими?

Азиз Худойим! Ишда Сенинг раҳнамолигингга, худбинларча интилишларни бартараф қилишингга муҳтожмиз. Ўзингнинг марҳаматинг билан, “кўпроғига сазоворлик” ўрнига хизмат қилишимизга ёрдам бер. Омин.

                                                Чоршанба

Хизмат қилишни севиш керак

                              Мен Раббингиз ва Устозингиз бўла

                              туриб, оёқларингизни ювган бўлсам,

                              сизлар ҳам бир- бирларингизнинг

                               оёқларингизни ювишингиз қарздир.

                                    Юҳанно 13:14

Эй эрлар! Бугун сизларга алоҳида гапиряпмиз. Худбинлик оиланинг қотили. Хизмат қилишга истак ва қурбон бўлиш - “Мен учинчиман” фалсафаси бўлиб, шубҳасиз, оиланинг қурувчисидир.

Сизларга, хотинларингизни ўрганинглар, деб даъват қиламиз. Хотинларингизнинг юраги нимани сўраяпти? Уларга сўраганларини беряпсизларми? Агар идиш-товоқларни ювишга, ёки болаларингизни памперсини алмаштиришга, уйни йиғиштиришга ёрдам берсангиз, хотинингиз миннатдор бўладими? Сиз кўпроқ романтик бўлишингиз керакми? Бу ҳафтада автопойга томошасига боришдан воз кечиб, хотинингизнинг синглисини кўришга борасизми? Шанба куни балиқ овига боргингиз келяпти, аммо бунинг ўрнига, хотиним бир кун оила ташвишларидан қутулиб, дам олсин, деб болаларга қараб турасизми?

Исо бизга хизмат қилишнинг ноёб намунасини кўрсатиб берди: У шогирдларининг оёқларини ювиб, бир-бирингизга шундай қилинглар, деб айтди. Оилангизда”оёқ ювиш” рамзини қилишингиз учун вақтингиз борми? Аёллар романтик табиатли бўлади. Худо уларни шундай яратган. Бу майин табиатни тушунишга ҳаракат қилганмисиз? Хотинингизнинг эҳтиёжларини қондириш йўлларини излаганмисиз?

Мана, шахсий тўлов: агар сиз эр сифатида бу романтик интилишга эътибор берсангиз, хотинингиз жавоб сифатида сизга янада яқинроқ бўлади. Сиз хаёлингизга келмаган эътиборга сазовор бўласиз, ўзингиз бундан ҳайратланасиз.

Ҳаракат қилиб кўринг.

Фақат иккаламизнинг орамизда...

(эр) Мен қачон сенга хизмат қилганман? Оиламизда “сенинг оёқларингни ювган”манми?

(эр) Сенинг романтик табиатингни тушунишимни ҳис қиласанми? Нимага “ҳа” ёки нимага “йўқ”?

(эр) ўтган ҳафта давомида сенинг эҳтиёжларингни қондирдимми?

(эр) Эй Худойим! Хотинимнинг эҳтиёжларини қондиришда эксперт бўлишни истайман. Унинг оёқларини ювишга, оиламизда унга хизмат қилишга мени ўргат. Омин.

                                          Пайшанба

      Эркак нимага муҳтож

                              Одамнинг ёлғиз бўлиши яхши эмас,

                              энди унга муносиб мададкор яратаман.

                                          Ибтидо 2:12

Аёллар, эрингиз нимага муҳтожлигини тушунасизми? Келинг, шуни кўриб чиқамиз. Эркакнинг карьераси одатда ўзига баҳо бериши учун жуда муҳим. У шу тарзда яратилган. Кўпчилик аёллар эрларининг “меҳнатсеварлиги”дан шикоят қиладилар. Аммо эркаклар барибир ишга қўшаётган ҳиссалари учун раҳматга сазвордирлир. Бекорчи, уйда ўтириб ҳеч нарса қилмайдиган эркакка қараганда, меҳнатсевар эркак – мақтовга сазовор одам. Худо эркаклар учун иккита асосий вазифани тайинлаган: ўз оиласини таъминлаш ва ҳимоя қилиш.

Агар эрингиз ана шу иккала талабни бажараётган бўлса, унга билдиринг: у тиришиб меҳнат қилаёганидан сиз ниҳоятда миннатдорсиз.

Бир неча йил олдин, уйда эркаклар нимани исташини аниқлаш учун сўров ўтказилган. Натижа ҳайрон қоладиган даражада бўлди. Бу -хотиржамлик эди. Уйингиз эрингиз ва оилангиз учун тинч маскан бўла оладими? Оилангиз аъзоларидан ҳузур топиб, “батареясини зарядка қилиб” оладиган жой бўладими?

Агар сиз ҳаётингизда эрингизни устувор қилиб қўйсангиз, у нимага муҳтож бўлмасин, у нимани истамасин, у ҳамма эҳтиёжларингизни кўп марта бажаради. Муқаддас Китоб ёзадики, хотин эрининг “ёрдамчиси” бўлиш учун яратилган (Ўз навбатида, Масиҳ Ўз жамоатини севгандай, эр ҳам хотинини севиши керак). Бундан ташқари, буни сиздан кўра яхшироқ бажарадиган ҳеч ким йўқ.

Фақат иккаламизнинг орамизда...

(хотин) Сиз астойдил меҳнат қилаётганингизни чин дилдан эътироф этаётганимни ҳис қиласизми?

(хотин) Мен сиз учун нимани алоҳида қиляпман, нимани эътироф этасиз?

(хотин) Сизни севишимни кўрсатишим учун бу ҳафтада сиз учун нима қилай?

(хотин) Эй самовий Ота! Эрим учун Сенга шукрлар айтаман. Уни қўллаб- қувватлаш, куч      -қудратини яна тиклаш учун уни тушунишни истайман, унга хизмат қилишни хоҳлайман. Унга ғаройиб       инъомлар – эътироф, қўллаб-қувватлаш ва хотиржамлик бағишлашим учун уни қандай марҳаматлашимни менга кўрсат.

                                    Жума

Ўзидан кечиш      

                              Агар ким Менинг ортимдан

                               эргашишни истаса, Ўз хочини

                              олиб ортимдан юрсин.

Телевизион рекламалар, экспертлар томошабинлар учун “ташланган хўрак”. Улар бугунги аудиториянинг фалсафасини тушунадилар: биринчи рақамлисини, яъни энг яхшисини излаб топиш! Бизни “Маъқул келганича фойдаланавер”, “Бугун сен дам олишга лойиқсан”, “Ахир, мен бунга муносибман” деган ёлғонлар билан бошимизни қотирадилар. Уларнинг мақсади – бизнинг худбин табиатимизга эътиборни қаратиш ва у ёки бу маҳсулотни сотиб олишимиз учун бизни алдайдилар.

Кўпинча улар бунга муваффақ бўладилар.

“Мен учинчи”. Ҳаётга бундай ёндашув рекламаларни бу тарзда жойлаштиришга тамомила зиддир. Ахир, шундай бўлиши ҳам керак! Исо бизга айтадики, биринчидан, вазифамиз Унинг ортидан эргашиш ва ўзимиздан кечиб, Раббий бизнинг аравакашимизни бошқаришга имкон беришидир. Иккинчидан, биз бошқалар учун севги ва ғамхўрлигимизни кўрсатамиз. Бу устиворликларни амалга оширишга ҳаракат қилинг. Булар сизни бу ҳаётда яхши оилага ва абадий мукофотга олиб келади.

Биринчи ўринда - Худо, иккинчи ўринда - бошқалар ва учинчи ўринда - мен. Оддий жумла, аммо бу жумла катта донишмандликдан иборат, токи тўлақонли ҳаётда яшайлик, худди телевизордаги рекламада эшитганингиздай ёки кўрганингиздай.

Фақат иккаламизнинг орамизда...

“Мен учинчиман”. Сизнинг оилангиз ҳам шундайми?

Шундай фалсафаси бор эр- хотинни биламизми?

Менинг истакларимни ўзингизникидан устун қўйганингизда, нимани ҳис қиляпсиз?

“Мен учинчи” – оилани яратиш учун ўзгаришимиз керак бўлганда, қандай зарурият юзага келади?

Бу юз бериши учун бизга ёрдам берсин деб Худодан қандай сўрашимиз мумкин?

Қимматли Исо! Биз “ўзлигимиздан” воз кечиб, ҳаётда Сенинг ортингдан бориш учун даъватингни эшитяпмиз. Бугун Сени оиламиз Раббийси деймиз. Ҳар куни Сендан намуна олиб яшашимизга ёрдам бер, токи Отага итоаткор бўлиб, бир-биримизга севги билан хизмат қилайлик. Омин.

                                                Шанба

Қурбон бўлишни истаб

                                    Севги сабрли ва кўнгилчандир.

                                    Севги ҳасад қилмас, кеккаймас,

                                    шишинмас. Севги бебошлик

                                    қилмас, худбинлик қилмас,                                                 аччиқланмас, кек       сақламас.

                                          1Кор. 13: 4-5

Оила учун эр ёки хотин бири иккинчиси учун ўзини қурбон қилиш истагидан ортиғи йўқ. Оила қурганимизда, бошиданоқ шундай намуналардан бирини эслайман. Джим ва мен – икковимиз бошланғич мактабда ишлардик, дафтар текшириш учун ҳафта давомида кўпинча кечгача мактабда қолиб кетардик. Якшанба кунлари эса Джим докторлик диссертацияси устида ишларди. Мен буни тўғри қабул қилардим, аммо осон ҳам эмас эди. Дўстларимиз мебел сотиб олиб, уйларини безашар, ресторанда овқатланишар, таътил пайтида дам олишар, фарзанд орттиришарди.

Ўқув йили яқин қолганда, Джим менга деди: «Энди англаб етдим, ўша пайтлар сен учун ниҳоятда оғир бўлган экан.» Унинг машғулотлари оилавий ҳаётимизга аралаша бошлаганини у ҳис қилибди. Биз кўпроқ вақтимизни бирга ўтказишимиз учун Джим ўқишини четга суриб қўйди. Ўша семестрда биз қайтадан бирлашувимиз учун, Джим мактабдаги ишларини енгиллаштирди. Джим шуни танлагани учун уни ҳар доим севаман, ҳурмат қиламан. У ўз амбициялари ва карьераларидан кўра, мен ҳақимда кўпроқ ўйлайдиган бўлди.

Ишончим комилки, Туль Феррие - фожиали ҳалок бўлган учувчининг хотини эри Джон билан ўз оиласининг бир қисми бўлган қурбонликни ҳеч қачон унутмаган. Туль эрини ўша даҳшатли ҳалокат пайтида йўқотишни истамаганига ишончим комил. Аммо мен шундай тасаввур қиламанки, у қуйидаги тартибда устиворликларни тартиб билан қўйиб, ўша одам билан бахтли бўлган ва уни севган: биринчи ўринда – Худо, иккинчи ўринда – бошқалар. Учинчи ўринда – мен ўзим. Бу ўринларни Туль ҳеч нарсага, ҳеч кимга алмаштирмаган. Бу шубҳасиз, омадли оиланинг моҳиятидир.

                  Учинчи ҳафта

Ибодатгўй шериклар

                                                Якшанба

Ибодат ҳимояси остида

Муаллиф Черри Фуллер

Миссионер ўрнидан туриб, лагердан кетишга тайёрланди. У бу лагерда шаҳарга борадиган йўлда тунни ўтказди. У тиббиёт асбоб-ускуналари учун кетаётган эди. Миссионер ўзи ёққан оловни ўчирди, брезент рюкзагини олди ва мотоциклига миниб, Африка чангалзорларида йўлида давом этди. Ҳар икки ҳафтада у икки кунлик сафар қиларди, банкдан пул олиб. дори-дармон сотиб олар ва ўзи хизмат қиладиган кичкина қишлоқ шифохонасини таъминларди. У топшириқни бажариб бўлгач, мотоциклига миниб, икки кунлик йўл босиб, орқага қайтарди.

Бир куни миссионер одатдагидай шаҳарга келди, пулларини ва дори-дармонларини олиб, кетишга чоғланди. Бирдан кўчада муштлашаётган икки эркакни кўриб қолди. Эркаклардан бири жиддий яраланган эди. Миссионер тўхтаб, унинг яраларини боғлади, унга Масиҳ севгисини кўрсатди. Кейин у уйига қайтиб кетди, йўлда лагерда тунаб қолди.

Икки ҳафта ўтгач, миссионер одатдагидай шаҳарга жўнади. Турли вазифаларини бажариб турганда, унга ёш йигит яқин келди. Бу – ўтган сафар ўша яраланган, ўзи хизмат қилган йигит эди. «Билардим, сен пул ва дори-дармон олиб кетардинг», - деди йигит. «Шунинг учун дўстларим билан мен сени чангалзордаги лагергача ортингдан кузатиб бордик. Ўшанда сен менга ёрдам берган эдинг. Биз сени ўлдириб, пул ва дори – дармонларингни тортиб олишни режалаштирган эдик. Сенга ҳужум қилишга энди тайёргарлик кўриб турганимизда, сени ўраб ҳимоя қилиб турган йигирма олтита қўриқчини кўрдик».

«Сен алдаяпсан, - деди миссионер. - Лагерда чангалзорда тунаганимда мен ёлғиз эдим. У ерда қўриқчилар йўқ эди». «Йўқ, сэр, қўриқчиларни кўрганлар битта мен эмасдим. Бешала шеригим ҳам уларни кўрган. Биз уларни санаб чиқдик. У ерда йигирма олтита қўриқчи бор эди. Улар кўпчилик бўлгани учун биз бас келолмасдик. Уларнинг ўша ердалиги бизни қотилликдан қайтариб қолди».

Бир неча ойдан кейин миссионер Мичиганда хонаки жамоатда йиғилган қавмга бу воқеани айтиб берди. Миссионер бу воқеани айтиб тугатгандан кейин тингловчи эркаклардан бири ўрнидан туриб, унинг гапини бўлиб: «Воқеа айнан қайси кун бўлган эди?» деб сўради. Миссионер ўша ҳафтанинг ой ва кунини аниқлаб айтганда, ўша одам «воқеа хотимаси»ни миссионерга айтиб берди.

«У пайтда Африкада кечаси, Мичиганда эрталаб бўлади. Мен гольф курсида эдим. Мен тўпни уришга энди тайёрланганимда, сиз учун ибодат қилишга кучли даъватни сездим. Даъват шунчалик кучли эдики, ўша зоҳоти гольф курсини тарк этдим. Жамоатимиздан бир неча одамга қўнғироқ қилиб, ибодатхонада сиз учун биргаликда ҳозироқ ибодат қилишга келишиб олдик. Қани, ўша одамлар, ўринларингиздан туринглар-чи».

Миссионер уларнинг кимлигига эътибор бермади, чунки уларни санаш билан банд эди. Ниҳоят, охиригача санаб бўлди. У ерда талвасага тушган бандитлар кўрган «қуролли қўриқчилар»нинг аниқ миқдори йигирма олтита эркак эди.

                              Олдинга интилиб

Қачонлардир ишга кўмилиб кетиб, ибодат қилишни унутган ёки орқага сурган вақтингиз бўлганми? Имоним комилки, сиз ҳозиргина бошидан қанча воқеаларни кечирган миссионер ибодатга даъватни жиддий қабул қилган қавмлардан ғоят миннатдордир!

Отам Джеймс Добсон ўзининг ибодат ҳаётига жиддий муносабатда бўлган эди. У Худо билан тиз чўкиб мулоқот қилиб, кўп соатларни ўтказарди. Отамнинг илтимосига кўра, “У ибодат қиларди” сўзлари унинг қабрига ёзиб қўйилган.

Отамдан намуна олиб ва Худонинг даъватлари орқали мен ибодатнинг қудрати ва имтиёзини билдим. Келгуси ҳафтада, келинг, у ғаройиб имтиёз билан яқиндан танишиб чиқамиз.

                                          Душанба

Алоҳида учрашувлар керак эмас

                                    Оқшом, эрталаб ва чошгоҳда

                                     илтижо қиламан,

                                    У менинг овозимни эшитади.

                                          Забур 54:18

Сиз қачонлардир врачингиз тайинламаган вақтда борган бўлармидингиз? У қабул қилишни кутармидингиз?

Тасаввур қилиб кўринг: Оқ уйга бордингиз ва тўғри Президент билан учрашиш учун унинг кабинетига сизни кузатиб қўйдилар.

Албатта. буни тасаввур қила олмайсиз. Дастлаб сиз учрашувни тайинлишингиз керак, у ерга бориш учун жиддий сабабни айтишингиз лозим. Аммо шуниси ажойибки, сиз АҚШ Президентидан ҳам муҳимроқ бўлганга “кириш”ингиз мумкин. У сиз билан гаплашиш учун ҳамма ишларни бир четга йиғиштириб қўйишини кутишингиз мумкин.

Бизнинг Самовий Отамиз шахсий, севикли муносабатларни соғинади. Қанчалар ақл бовар қилмайдиган қарашлар! Коинот шоҳи - еру осмоннинг Яратувчиси ҳеч нарсага муҳтож эмас. У нуқсонсиз, биз ўйлайдиган ва ҳис қиладиган нарсалар тўғрисида ғамхўрлик қилади. Бунга ақл бовар қилмайди. У сиз билан вақт ўтказишни, курашларингиз ва муваффақиятларингиз ҳақида эшитишни, сизни руҳлантиришни, Ўзининг улкан режаси тўғрисида сиз билан ўртоқлашишни истайди. Ибодат – ғаройиб имтиёз бўлиб, Яратувчимиз билан тўғридан-тўғри мулоқот қилиш учун имкониятдир. У қанчалик банд бўлиши муҳим эмас, У ҳар доим ўз жадвали бўйича сиз учун вақт топади.

            Фақат иккаламизнинг орамизда...

Биз кўпроқ ибодат қилишимизга нима ҳалақит беради?

Худо ибодатингизни эшитмаётганини қачондир ҳис қилганмисиз?

Шу йиллар давомида Худо қайси ибодатингизга жавоб берди?

Оилавий ҳа      ётимизда янада жонлироқ ибодатимиз учун биз нима қилишимиз мумкин?

Эй Самовий Ота! Сенга гапираётганимиздан биз қанчалар миннатдормиз. Бизни эшитаётганинг ва биз учун ғамхўрлик қилаётганинг қанчалар марҳаматдир! Сенга раҳмат, улуғвор Худо! Сўз билан ифодалаб бўлмас миннатдорчилигимизни шафқат билан қабул қилгин. Омин.

                                          Сеншанба

Сенинг овозингни эшитай

                              Тинмай ибодат қилинглар, ҳар

                               қандай шароитда ҳам Худога                                                 шукр қилинглар.

                                    1Салоника. 5:17–18

Сиз қаттиқ севадиган одамингиз билан қачонлардир узоқ вақт айрилиқда бўлганмисиз? Агар шундай бўлса, ўша айрилиқ кунлари, эҳтимол, сиз учун чидаб бўлмайдиган даражада туюлгандир. Почта қутисидаги хатнинг почеркини таниб, бу охирги электрон хатни ким юборганини билиб ёки телефонда таниш овозни эшитиб, сиз бир лаҳза нафас ололмай қолган лаҳзаларга – қимматли лаҳзаларга етиб келдингиз.

Исога бўлган севгимиз шунга ўхшайди. Биз Исога эргашишимизни У истайди. Гарчи бир неча дақиқа бўлса ҳам, биз Унинг олдида бош эгиб, тиз чўкканимизда, Унга қувонч бағишлаймиз. Ҳаворий Павлус: “Исо сизларнинг овозингизни тинимсиз эшитишни истайди” (1Салоника. 5:17) деб айтган эди. Агар ишларимиз бизни ибодатдан чалғитса, Унинг овозига ва ҳаётимиздаги раҳнамолигига сезгирлигимиз пасаяди. Муносабатлар инсоний бўладими, ёки илоҳий бўладими, бундан қатъий назар, жонли ва аҳамиятли бўлиши учун тасдиқланган бўлиши керак. Келинглар, ҳар куни севикли Худойимиз билан бирга вақт ўтказиш учун садоқатли бўлайлик.

Фақат иккаламизнинг орамизда...

Бир неча кунга айрилаётганингизда, сиз нимани ҳис қиласиз?

Қанчалик бандлигимизга қарамасдан, бир–биримиз билан мулоқотни давом эттиришимиз учун нима қилишимиз керак?

Ибодатингизда, Исо билан кўпроқ вақт ўтказяпмиз, деб ҳисоблайсизми?

Ҳаётимизда бандлигимизга қарамасдан, “тинимсиз” ибодат қилишимиз учун имкониятимиз борми?

Кун давомида Исони унутмасликни ўрганишимиз мумкинми?

Қимматли Худойим! Биз Сен билан ибодат орқали жонли мулоқотни излаймиз. Биз Сени яхшироқ билишимиз учун, Сени аниқроқ эшитишимиз учун, бир–биримизни қаттиқ ва чин дилдан севишимиз учун ибодат орқали жонли мулоқотга муҳтожмиз. Бизни ибодат қилишга ўргат. Омин.

                                    Чоршанба

Ибодатнинг кучи

                              Шифо топишингиз учун бир–

                              бирингиз олдида қилган                                                 гуноҳларингизга иқрор                                                       бўлинглар ва бир–бирингиз учун                                           ибодат қилинглар.

                              Ёқуб 5:16

Ўша оқшомни – Джим билан мен кун бўйи ишлаб толиққанимиздан кейин кроватга таппа ташлаганимизни унутмайман. Биз ҳали кўп нарса учун, айниқса, болаларимиз учун одатдаги ибодатимизни тугатишга улгурмаган эдик. Бу ҳақда эслаганимда, биз мудраётган эдик.

“Джим, – дедим мен, – бугун болаларимиз учун ибодат қилмадик. Биз Раббий билан гаплашишимиз керак, деб ўйламайсанми?”

Гарчи осон бўлмаса ҳам, кроватимиздан эмаклаб тушдик, тиз чўкиб, болаларимиз учун ибодат қила бошладик.

Кейинроқ шуни билдикки, айни шу лаҳзада – биз ибодат қилаётганимизда, ғалати кийинган одамни полиция ушлаб олибди. Ўша одам йўл четига тўхтатилган машинамизга кирмоқчи бўлган экан. Машинада эса қизимиз Дана билан дугонаси ходдок еб ўтирган экан. Худонинг марҳамати билан эшик ёпиқ, Дана тезда машинани ўт олдириб жўнаб қолишга улгурибди.

Ибодатнинг кучига ҳеч қачон менсимай қараманг. Агар Худонинг иродаси билан ибодат қиладиган бўлсангиз ҳам, сизни доимо севгучи Самовий Отага ибодат яқинлаштиради.

Фақат иккаламизнинг орамизда...

Сиз кучли ибодатда шахсий гувоҳлигингизни ўртоқлаша оласизми?

Биз эр–хотинлар сифатида ҳар доим ибодатга ва Худонинг қудратига суянамизми ёки ўз муаммоларимизни ўзимиз ҳал қилишга уринамизми?

Дўстларимиздан ёки оила аъзоларимиздан ҳозироқ ким ибодатга муҳтож?

Бугун сиз учун қандай ибодат қилай?

Эй Худойим! Ибодат орқали биз учун имконият бергин. Сенинг куч–қудратинг учун Ўзингга шукр. Бизнинг ҳамма илтимосларимиз лойиқ бўлсин, Ўзинг бизга берган ҳамма энг яхшиларини муносабатларимизда намоён қилишимизга ёрдам бер. Омин.

                        Пайшанба

Бирга ибодат қиладиган оила

                              Қаерда икки ёки уч киши                                                Менинг номим учун                                                       йиғилса, Мен шу ерда                                                       уларнинг ўртасида                                                       бўламан.

                                          Матто 18:20

Оила қураётганингизда никоҳ ўқилган куни тўйингиз тантаналари куни тиз чўкиб ибодат қилган бўлсаларингиз керак. Оилангиз олдида, дўстларингиз олдида Худо билан бирга мулоқот қилиб, иттифоқингизни мустаҳкамлашга ёрдам бердингизлар. Афсусланарлиси шундаки, айрим эр- хотинлар бошқа қайтиб бирга ибодат қилмаганлар.

Тўғри тушунинглар: ибодатни ёлғиз қиласизми, дўстларингиз билан бирга қиласизми, Муқаддас Китобни ўрганиш курсларида ёки Жамоатда қиласизларми – ибодат Самовий Отамиз учун жуда муҳим ва қимматлидир. Аммо эр ва хотиннинг доим улар билан бирга бўлган Худо олдидаги ибодатида алоҳидалик бор. У бирлашувни, масъулиятни ва муқаддас алоқани яратади. Булар муносабатларга барқарорлик ва куч бағишлайди. У ҳатто очиқ мавзуларда мулоқот қилишга ҳам имкон беради, бу мавзулар ҳеч қачон кучаймаслиги мумкин. Бу мавзулар учун итоаткорлик ва поклик билан ибодат қилиб, муҳокама ўтказишингиз мумкин.

Эскиларнинг бир гапи бор: “Бирга ибодат қиладиган оила ҳеч қачон тарқамас”. Бу матал ҳозир ҳам айни кучида қолган. Келгуси сафар ибодат пайтида тиз чўкишингизга даъват қиламиз.

Фақат иккаламизнинг орамизда...

Ҳақиқатан сизлар қачон охирги марта ибодат қилгансизлар?

Сизларни биргаликдан ибодатдан нима қайтаради?

Мен билан бирга ибодат қилганингизда сиз нимани ҳис қиласиз?

Биргаликдаги ибодат бизга нима беради?

Эй Ота! Сен бизнинг оиламизда шерик сифатида ҳар биримизни марҳаматладинг. Биргаликда қандай ибодат қилишни, ибодат ҳаётимизнинг доимий бир қисми бўлиб қолишини бизга кўрсат. Омин.

                                                Жума

Яратувчимизга алдам-қалдам иш қиламизми?

                                    Худонинг иродасига кўра бир

                              нима тиласак, У бизга қулоқ солади

                              1Юҳанно 5:14

Баъзи бирларимиз учун Раббимизга қараш васвасага ўхшаб туюлади. Бу – худди Самовий “Жаноб Улад”га – муаммоларнинг ғайритабиий йўл билан “ҳал қилувчи”сига ўхшайди. Бу муаммоларни бартараф қилиш учун қайсарлигимизга боғлиқ ҳолда алдам-қалдам ҳаракатлар қила оламиз. Биз севимли футбол командамизга ставка қўямиз, кейин Худога, командамиз ғалаба қозонсин, деб ибодат қиламиз. Ёки жамоат пикникка чиққанда, кучли жала ёғсин, деб ибодат қиламиз, токи пикникка олиб боришга ваъда қилган картошка салатимизни тайёрлашимизга ҳожат қолмасин.

Бошқа баъзилар ибодатни музокаларлар қуроли деб қарайдилар. Улар Худо билан келишув қилишни истайдилар: “Худойим, агар ишда кўтарилишимга ёрдам берсанг... ёки шу ойда ҳомиладор бўлишимга имкон берсанг... ёки машина яна сотувда турсин... шунда мен Сенга фалон-фалон нарсаларни қилишга ваъда бераман”.

Албатта булар аҳмоқона келишув бўлиб, Худонинг улуғворлигини тушунмасликни кўрсатади. У худоларнинг Худоси, шоҳларнинг Шоҳи, еру осмоннинг Яратувчисидир. У битим қиладиган, унга алдам-қалдам иш қилишга йўл қўядиганлардан эмас. Аксинча, У ибодатни бошлашимиздан олдин ҳаётимизда Ўзининг хоҳиш-иродаси ҳақида ўйлашимизни истайди.

Ибодат – бу имтиёз бўлиб, Худонинг абадий донолиги ва севгисига тўғри йўлдир. Келинглар, Унинг иштирокига кела олишимиз биз учун қанчалар марҳамат эканини унутмайлик.

Фақат иккаламизнинг орамизда...

Худога қачонлардир ибодатда алдам-қалдам иш қилишга уринганмисиз?

Бизнинг илтимосимиз Худонинг хоҳиш-иродаси эканига қандай ишонч ҳосил қила оламиз?

Ибодатимиз Худога тасанно айтиш, унга бағишловни ўз ичига оладими ёки кундалик “истаклар рўйхати”дан иборат бўлиб қоладими?

Ҳаётимизда Унинг хоҳиш-иродасига диққат қаратсак, бизнинг муносабатларимиз қандай ўзгаради?

Эй Самовий Ота! Сенга илтимосларимизни олиб келиш имтиёзини бизга берганинг учун раҳмат. Оиламиз учун Сенинг хоҳиш-иродангни чуқурроқ исташимиз учун донолик бергин, Сенинг хоҳиш-иродангга мувофиқ, ибодатларимизни, устиворликларимизни бахш этишимизга ёрдам бер.