Обложка
Дон МакКерри
Иброҳимнинг оиласи: парчаланган шажарани шифолаш
Александр! Предлагаю новое название:
Иброҳим насллари: ҳаётга қайтиш зарурати ва эҳтиёжи (Потомки Ибрагима: необходимость и нужда возвращения к жизни )
Титул.лист
Дон МакКерри
Иброҳимнинг оиласи: парчаланган шажарани шифолаш
Выход. Данные
1 – ҚИСМ
1 – боб
Худонинг дўсти Иброҳим
Иброҳим ўғилларини, ўз наслини Менинг йўлимдан юришга, тўғрилик ва адолат билан иш қилишларига йўл кўрсатсин, деб уни танлаганман. Шунда Мен Иброҳимга берган ваъдамни бажараман (Ибтидо 18:19).
Иброҳим бу дунёдаги монотеистик дин учун ва бутун олам учун ниҳоятда зарур эди. Буни ҳамма баҳолай олади. Исо – “Довуд Ўғли”, “Иброҳим Ўғли” (Матто 1:1), деб ном олган эди. Исонинг Ўзи бу ҳақда шундай дейди: “Отангиз Иброҳим Менинг кунимни кўришини билиб, шод-хуррам бўлди” (Юҳанно 8:56). Муҳаммад эса Қуръони Каримда қуйидагиларни айтган эди: “Одамларнинг Иброҳимга яқинроғи унинг йўлига эргашган зотлар, мана бу пайғамбар (Муҳаммад алайҳис-салом) ва иймон келтирган кишилардир. Оллоҳ мўминларнинг дўстидир” (Қуръон 3:68).
“Иброҳимнинг яқин дўсти бўлган барча одамлар, албатта, унинг кетидан борганлардир: худди ўша пайғамбар сингари ва Худога ишонганлар, ва Раббий уларни ўз ҳимоясига олади” (Қуръон 3:68 Т). Иброҳим ким ўзи? Худо учун унинг қандай аҳамияти бор? Одамлар учун-чи? Нима сабабдан ҳамма Иброҳим оиласига алоқадор бўлишни хоҳлайди? Қуйидаги бобда биз ушбу саволларга жавоб беришга ҳаракат қиламиз.
Иброҳимнинг вазифаси
Иброҳим ҳамма одамларга марҳамат кўрсатиш воситаси бўлсин, деб Худо уни танлаган. Келинг, бу илк миссионернинг вазифаси нималардан иборат бўлганини диққат билан кўриб чиқайлик.
“...Ўз юртингдан, қариндош–уруғларинг олдидан — отанг хонадонидан чиқиб кет. Мен сенга бир юртни кўрсатаман, ўша ерга борасан.
Буюк халқнинг отаси қиламан сени,
Барака бераман сенга,
Улуғ қиламан сенинг номингни,
Барака манбаи бўлурсан сен.
Мен барака берурман сени дуо қилганларга,
Cени лаънатлаганларни Мен лаънатлайман.
Сен орқали барака топарлар
Ер юзидаги жамики халқлар” (Ибтидо 12:1-3).
Бу вазифа бутун инсон зотига жуда катта таъсир кўрсатди. Дарвоқе, ҳар бир одам Иброҳимга бўлган муносабатига қараб, марҳамат ёки қарғиш олади. Хуллас, Иброҳимнинг эътиборга сазоворлиги нимада? Иброҳим Худога “лаббай” деди, бор мол-мулкини ташлаб Худога эргашди; ер юзидаги барча қабилаларга марҳамат кўрсатиш учун Худонинг режасига “лаббай” деди, ғоя учун азоб чекишга, “бу ном учун ҳақоратга сазовор бўлиш”га, бардош беришга “лаббай”, деб жавоб берди.
Бунинг натижасида Худо шундай одамни танладики, бу одам ёрдамида марҳумларга қаратилган нажот режасини Худо амалга ошира бошлади. Худо шундай одамни танлаб олдики, бу одам Унга ишонди, Зотан, бу одам сидқидилдан ўз болаларига ҳақиқий Худо ҳақида таълим берди. Худо шундай одамни танлаб олдики, ниҳоят бу одам орқали ҳамма халқларнинг Ёғ суртилгани келиб чиқди. Бу - Насролик Исо эди.
Иброҳим – Худонинг дўсти
Худо Иброҳимга ва унинг авлодига Канъон юртини беришга ваъда қилган эди, бироқ Иброҳим ҳамон бефарзанд. Иброҳим бу тўғрида Худога айтганда, Худо қуйидагича жавоб берди: “... Ўзингнинг пушти камарингдан бўладиган ўғлинг сенинг ҳамма мол-мулкингга меросхўр бўлади”. Сўнгра Эгамиз Ибромни ташқарига олиб чиқиб, унга: “Осмонга қара, агар юлдузларни санай олсанг, санаб кўр, — деди. Эгамиз яна айтди: — Сенинг наслинг ҳам ўша юлдузларга ўхшаган кўп бўлади” (Ибтидо 15:5). Ушбу сўзлар қуйидагича саволни келтириб чиқаради: “Бу насл тўғрисидаги ваъдани этник нуқтаи назардан тушуниш керакми ёки руҳий маънодами?” Жавоб шундай бўлади: буни ҳам этник нуқтаи назардан, ҳам руҳий маънода тушуниш лозим. Худо ҳақиқатдан ҳам Иброҳимга сон-саноқсиз насл ато этди, уни ҳақиқатдан ҳам “Кўплаб халқларнинг отаси қилди”. Бироқ гап шундаки, ўзини Иброҳимнинг оиласи билан қондош ҳисоблаган ҳар бир одам ҳақиқатдан руҳий маънода унинг авлоди бўлавермайди. Исо шундай далилни тан олади: Исога ўз даврида замондош бўлган яҳудийлар этник жиҳатдан Иброҳимнинг насли эди, лекин аслида эса Иброҳимнинг фарзандлари ҳисобланмасди. “...Агар Иброҳимнинг фарзандлари бўлганингизда эди, Иброҳимнинг қилган ишларини қилган бўлар эдингизлар... Сизлар Иброҳимнинг эмас, ўз отангизнинг ишларини қиляпсизлар... Сизларнинг отангиз Худо эмас, иблисдир. Сизлар ўз отангизнинг нафсу эҳтиросларини бажо қилишни хоҳлайсизлар...” (Юҳанно 8:37-44). Энг асосий аломат– бу ҳақиқий ва Танҳо Худога, Унинг Ўғли қиёфасидаги Исо Масиҳга бўлган самимий эътиқоддир. Қондошлик ҳеч кимга Иброҳим оиласи билан руҳан тенглашиш имконини бермайди.
Иброҳимнинг ҳақиқий вориси ким?
Худо Иброҳимга: “Сенинг зотингга бераман...” деб битта кишини, яъни Масиҳни кўзда тутди (Галатияликларга 3:16). Вақти келиб, Иброҳимга ваъда қилинган “зот” – Исо дунёга келди. Биз Худога қандай муносабатда бўламиз, Худога тегишлимизми ёки йўқми – шуларнинг ҳаммасини аниқлаб берадиган энг асосий омил Масиҳдир. Исога замондош яҳудийларда ҳам шундай муаммолар мавжуд эди. “...Биз Иброҳим наслимиз”, - деб айтишди улар Исога (Юҳанно 8:33). Исо яҳудийларга шундай жавоб қилди: “Иброҳим насли эканлигингизни биламан. Бироқ Менинг жонимга қасд қилмоқчисизлар. Чунки Менинг сўзим қалбингиздан жой топмаган Мен Отанинг ҳузурида нима кўрган бўлсам, ўшани сизларга айтяпман. Сизлар эса ўз отангиздан ўрганганингизни қиляпсизлар” (Юҳанно 8:37-38).
Улар Исога: “Бизнинг отамиз Иброҳим-ку!” дейишди. Исо гапида давом этди:
“Агар Иброҳимнинг фарзандлари бўлганингизда эди, Иброҳимнинг қилган ишларини қилган бўлар эдингизлар... Мен сизларга Худодан эшитган ҳақиқатни сўзлаб бердим, холос. Шундай бўлса–да сизлар Мени ўлдирмоқчисизлар. Иброҳим бундай иш қилмаган. Сизлар Иброҳимнинг эмас, ўз отангизнинг ишларини қиляпсизлар” (Юҳанно 8:39-41).
Яҳудийлар Исога шундай жавоб қилдилар: “Ие, биз зинодан туғилмаганмиз. Бизнинг биттаю битта Отамиз — Худонинг Ўзи–ку!” (Юҳанно 8:41). Исо Ўз жавобини силлиқлашга уринмади ҳам: “Сизларнинг отангиз Худо эмас, иблисдир. Сизлар ўз отангизнинг нафсу эҳтиросларини бажо қилишни хоҳлайсизлар. Азалданоқ иблис қотил эди. У ҳеч қачон ҳақиқат тарафдори бўлмаган, чунки унда ҳақиқат йўқ. У ёлғон сўзлаганда, ўзига хос сўзлайди. Чунки у ёлғончи, ёлғоннинг отасидир...” (Юҳанно 8:44). Баҳс давом этаверди, бир пайт яҳудийлар Исога шундай савол беришди: “Наҳотки Сиз вафот этган отамиз Иброҳимдан ҳам устун бўлсангиз?! Пайғамбарлар ҳам ўлиб кетишган–ку! Сиз Ўзингизни ким деб ҳисоблайсиз ўзи?” (Юҳанно 8:53). Исо шубҳасиз, бу саволга дангал жавоб берди: “Отангиз Иброҳим келган кунимни кутиб, хурсанд бўлган эди. Ўша кунни кўриб, қаттиқ қувонди” (Юҳанно 8:56). Исо яна гапини давом эттирди: “Сизларга чинини айтай: Иброҳим туғилмасидан олдин Мен бор бўлганман” (Юҳанно 8:58).
Иброҳимнинг ҳақиқий зоти Исога ишонади
Ҳаворий Павлус Галатияликларга мактубида бу масалага аниқлик киритади: “Энди эса Худонинг Иброҳимга ва унинг зурриётига берган ваъдаларига қарайлик. Муқаддас Битикларда Иброҳимга: “Сенинг зотларингга”, деб айтилмаган, аксинча, “Сенинг зурриётингга”, деб айтилган. Демак ваъдада кўпчилик эмас, балки фақат бир киши, яъни Масиҳ назарда тутилган(Галатияликларга 3:16). Иброҳимга Худо берган барча ваъдалар Исо Масиҳда рўёбга чиқди. Иброҳим улуғ Ўғли Исо Масиҳ орқали ер юзидаги барча халққа марҳамат қилиши керак. Павлус бу ҳақда аниқ хулосага келади: “Мана имон йўли аён бўлган экан, биз энди мураббийнинг тарбиясида эмасмиз... Сизлар сувда чўмдирилиб, Масиҳ билан бирлашдингиз. Ҳар бирингиз Масиҳга бурканиб олдингиз ... Сизлар Масиҳники экансизлар, демак Иброҳимнинг ҳам зурриётисизлар, берилган ваъданинг баракаларидан баҳраманд бўласизлар” (Галатияликларга 3:25, 27, 29).
Олам ворислари
“Ворислар” сўзини эслаганимизда, биз абадийлик мавзуси билан боғлиқ янада кенгроқ мавзуга борамиз. Юқорида биз Иброҳимнинг ҳақиқий вориси ким бўлиши мумкинлигини таҳлил қилиб чиқдик. Энди қуйидаги масалаг ўтамиз: одам қандай қилиб оқланишни олади? Яҳудийлар, қонун-қоидага риоя қилганимиз учун оқланамиз, деб ўйлаб, хато қиладилар. Бу тоифага биз мусулмонларни ҳам қўшишимиз мумкин. Чунки Муқаддас Китобда аниқ кўрсатилишича, нажотга фақат Исо Масиҳга ишонч орқали эришилади. Иброҳимнинг вазияти тўғрисида Муқаддас Битик шундай таъриф беради: “Ибром Эгамизга ишонди, Эгамиз уни ишончи учун, тўғри, деб билди” (Ибтидо 15:6). Исога ишонч – бу оқланишга эришишнинг калити эканлигини Павлус аниқ қилиб кўрсатиб берди:
“Бу сўзлар фақатгина Иброҳимга тегишли эмас, балки биз учун ҳам айтилган. Агар Раббимиз Исони ўликдан тирилтирган Худога ишонсак, Худо бизни ҳам оқлайди. Бизнинг гуноҳларимиз учун Исо Масиҳ ўлимга топширилди ва оқланишимиз учун тирилтирилди” (Римликларга 4:23-25).
“Имон орқали оқланишнинг” натижаси жуда улуғ. “Худо Иброҳимга ва унинг наслига ер юзини мулк қилиб олиш тўғрисида ваъда берган эди. Иброҳим қонунга итоат қилгани учун эмас, балки Худо уни ишончи туфайли солиҳ, деб билгани учун Худо бу ваъдани берди” (Римликларга 4:13). Бизнинг “нажот топувчи имонимизнинг” объекти – бу Исо Масиҳдир. Исога имон келтирганлар Иброҳимнинг ҳақиқий фарзандларидир. Уларнинг гуноҳлари оқланади, улар ер юзида ҳаётга сазовор бўладилар.
Иброҳим ва қиёмат
Юқорида айтиб ўтганларимизнинг моҳияти шундаки, биз Иброҳимнинг ҳақиқий фарзандларимизми ёки йўқми деган савол пайдо бўлганда, Исога муносабатимиз ҳам аниқлашади. Исо қиёмат ҳақида гапирар экан, Осмон Шоҳлигида Иброҳим билан ким ўтириши ва ким ўтирмаслигини аниқ белгилаб берган.
“Сизларга шуни айтаман: кўп одамлар шарқу ғарбдан келиб, Иброҳим, Исҳоқ ва Ёқуб билан бирга Осмон Шоҳлигида зиёфатга ўтирадилар. Осмон Шоҳлигининг меросхўрлари эса ташқаридаги зулматга қувиб чиқарилади. Улар у ерда қаттиқ пушаймон бўлиб, фиғон чекадилар” (Матто 8:11-12).
Юқорида айтиб ўтилганлардан шуни аниқ ва равшан кўриш мумкинки, ўз наслини Иброҳимдан деб билганлар қиёмат куни ҳукмдан сўнг Иброҳим билан бирга ўтирмайдилар. Бу ерда гап ўзларининг насл-насабини Исҳоқдан деб таъкидлаган яҳудийлар тўғрисида ва биз Исмоил наслиданмиз деб эътироф этган мусулмонлар ҳақида боради.
Павлус Римдаги имонлиларга юборган мактубида шундай хулосага келади: “Шу сабабдан, Худонинг ваъдаси Унинг иноятига боғлиқ бўлиб, фақат имон билан қабул қилинади. Натижада қонунга амал қилиб яшайдими, йўқми, худди Иброҳимнинг имонидай имонга эга бўлганларнинг ҳаммаси унинг зурриётидир. Худонинг ваъдаси албатта уларга ҳам дaxлдордир. Ахир, Иброҳим ҳаммамизнинг отамиздир. Муқаддас Битикларда қуйидагича ёзилган–ку: “Мен сени кўплаб халқларнинг отаси қиламан.” Ўликларни тирилтирувчи ва мавжуд бўлмаган нарсаларни вужудга келтирувчи Худога ишониб, Иброҳим ҳаммамизнинг отамиз бўлди” (Римликларга 4:16-17).
Муқаддас Битикнинг ушбу парчасидан англашилишича, Иброҳим имон билан илоҳий ваъдага эришган биринчи эркак бўлиб, ҳаммамиз учун намуна тимсолидир. Бу эса, шубҳасиз, Иброҳим “насли”дан бўлган Исо Масиҳнинг аҳамиятини ҳеч камситмайди. Зеро, биз Исо Масиҳсиз ҳеч қачон оқланмас эдик ва ворис бўла олмасдик.
Яҳудийлар, масиҳийлар ҳамда исломга эътиқод қилувчиларни бахтли ва “Иброҳим оиласи”нинг ягона авлоди эканлигини кўриб-билишни қанчалар хоҳласак-да, бизга насиб этмайди. Халақит берадиган бир муаммо бор: бу – Исо Масиҳ, яъни “Иброҳим насли”. Яҳудийлар Исо Масиҳни рад қилганларидан кейин, улар ўзларини Иброҳим оиласидан узиб қўйишди. Мусулмонлар эса Исо ҳақида кўп яхши гаплар айтишди, Унга нисбатан бениҳоят сахийликларини намоён этишди. Лекин буларнинг ҳаммаси беҳуда, чунки ислом ўжарлик билан Хушхабарнинг асл моҳиятини қабул қила олмасди. Бу ўринда Масиҳнинг илоҳий табиати, тимсоли, хочга тортилиши, Учликнинг мусулмонлар томонидан инкор этилишини назарда тутяпмиз. Бу масалаларнинг ҳаммаси ушбу китобда батафсил кўриб чиқилади.
Ислом ва масиҳийлик ўртасидаги баҳснинг туб моҳияти шундаки, мусулмонлар Муқаддас Битикдан узоқлашиб кетдилар, Масиҳни ерга урдилар. Улар оддий ақидапарастликда ҳам катта фарқ қилиб, узоқлашиб кетдилар. Мусулмонлар рақобатлашадиган динни барпо этишди, бу дин эса масиҳийликнинг ўрнини босмоқчи бўлди. Муҳаммад исломни Иброҳим ва унинг ўғли Исмоил билан боғлаб, уни қонунлаштиришга уринди. Аслида Муҳаммад Мусонинг қонунларини ўзи жорий қилган қонунлар билан алмаштирмоқчи эди. Ва ниҳоят, Муҳаммад онгли ёки онгсиз равишда оқланиш учун инсоният ва Худо ўртасида воситачи бўлган Исо Масиҳнинг ўрнига қулликка етакловчи, фалокатга олиб келувчи сохта қонунни қўйишга уринди.
Келинг, ҳодисаларнинг бундай ривож топишига асос бўлган омилларни кўриб чиқайлик. Иброҳим ҳам, биз сингари, инсоний камчиликлардан, баъзида эса нотўғри қарор чиқаришдан, сохта фикр юритишдан ҳоли бўлмаган. Аммо эътиқоди туфайли у имонлилар учун намуна тимсолидир, тана бўйича эса – Худонинг йўлларини эсидан чиқариб қўядиган одамга ўхшайди. Кейинги боб шулар тўғрисида.
2 – боб
Худонинг дўсти иккиланади
“Шундай қилиб, Ибромнинг хотини Сорай Мисрлик чўриси Ҳожарни эрига хотин қилиб олиб берди. Бу воқеа юз берганда, Ибром Канъон юртига кирганига ўн йил бўлган эди. Ибром Ҳожарнинг ёнига кирди. Ҳожар ҳомиладор бўлди. Ҳожар ҳомиладорлигини билгач, бекаси Сорайни назар–писанд қилмай қўйди” (Ибтидо 16:3-4).
Кунларнинг бирида Калифорнияда жойлашган бой-бадавлат жамоатларнинг бирида ваъз қилишимга тўғри келди. Мен жамоатнинг бошқа хизматчилари билан бирга ўтирардим. Ваъзни бошлашимга беш дақиқа қолганда, хизматчилардан бири менга шундай деди: “Дон, сизга бир ахборотни айтиб қўяй: йиғилишимизда ўтирганларнинг учдан икки қисми турмушга чиқмаган ва уйланмаган ёш-яланглар, йиғилганларнинг орасида кўпчилиги ажралишганлар”.
Бундай янгиликдан мени чақмоқ ургандай бўлди, сўнгра ўйланиб қолдим: “Ё Раббий, бундай қўрқинчли, тубан кетган одамлар “Худонинг уйида” нима қилишяпти?” Албатта, менинг бу вазиятга муносабатим мутлақо нотўғри эди. Шунинг учун Эгамга мурожаат қилиб, Ундан сўрадим: “Бунга Сенинг нуқтаи назаринг қандай?” Эгам шундай жавоб қилди: “Сен Менга ҳамду санолар айтишинг лозим; бу одамларни уларга керак бўлган жойга Мен тўпладим”. Шунда мен: “Ё Раббий, ушбу ғайриоддий йиғинда ваъзни нимадан бошлашимни менга ўргат!”деб ибодат қилдим.
Шундан кейин Эгам менга мана шуни берди: “Сизлардан қайси бирингиз оилавий фожеа содир бўлаётган уйда Худо ҳар бир одам учун ғамхўрлик қилаётгани ҳақида, ёки хўжайин уйида ўз хизматкор аёли билан гуноҳ қилаётган пайтда, одамларнинг тўғри ёки нотўғри иш қилишларига қарамасдан, Худо барчасига ғамхўрлик кўрсатаётганлиги тўғрисида ҳеч ўйлаб кўрганмисиз?” Энди аудиториянинг бутун диққат-эътибори ушбу масалага қаратилган эди.
Шунда мен: “Бу сизнинг отангиз ... (узоқ пауза) ... Ибромнинг тарихидир”, дедим.
Фожеага етти қадам
“Ибром, Сорай ва Ҳожарнинг ҳаёти ўзгарди, энди уларнинг ҳаётига имонлари қандай таъсир кўрсатар экан”, деб бутун аудитория диққатини сусайтирмай кузатиб турарди. Келинг, Ибтидо китобининг 16 боби, 1-6-оятларида бу фожеа томон қўйилган етти қадамни кўриб чиқамиз.
Биринчи қадам. Худо берган ваъда Сорайнинг ҳаётида амалга ошишидан у тамомила умидини узди. Худо Сорайнинг эрига гапириб, унга шундай деган эди: “Ўзингнинг пушти камарингдан бўладиган ўғлинг сенинг ҳамма мол-мулкингга меросхўр бўлади”.
Эҳтимол, Сорай шундай деб ўйлаган бўлса керак: “Раббим менинг эримга гапирди, аммо менга эмас. Энди менинг вақтим ўтди, ҳозир мен фарзанд туғадиган ёшда эмасман. Мен нима қилсам экан? Сорай эрига ўзининг чўриси Ҳожар исмли қизнинг ёнига киришини маслаҳат берди: “Балки у орқали фарзандли бўларман”, деб ўйлади.
Иккинчи қадам. Раббийга ҳеч қандай саволлар бермаслик, маслаҳат қилмаслик. Қўшнилар нима қилаётган бўлса, шундай иш тутиш. “Ибром Ҳожарнинг ёнига кирди. Ҳожар ҳомиладор бўлди”.
Учинчи қадам.”Ҳожар ҳомиладорлигини билгач, бекаси Сорайни назар-писанд қилмай қўйди”. Шундай қилиб, кундошлик зуғуми бошланди.
Тўртинчи қадам.Сорай бўлиб ўтган воқеада Ибромни айбдор қилиб кўрсата бошлади: “Чўри мени назарига илмай қўйди. Буларнинг ҳаммасига сиз айбдорсиз... Илоё, сиз билан менинг орамизни Худо ажрим қилсин!”
Бешинчи қадам. Ибром иккиланмасдан бўлиб ўтган ҳодисада жавобгарликни ўзидан соқит қилди. У қўлини ювиб қўлтиққа урди ва ўзини четга олди. “Ҳозир ҳам у сенинг чўринг, унга истаганингни қилавер!”
Олтинчи қадам. “Сорай чўриси Ҳожарга шунақанги зулм ўтказдики...”. Адоват, барбод бўлган умидлар, ишда ва сўзда зўравонлик – буларнинг ҳаммаси Ибром оиласида ҳукм сурарди.
Еттинчи қадам. Ҳожар Сорайдан қочиб кетишга мажбур бўлади. Ибром эса бутун одамзодни марҳаматлаши учун бир ўзи танлаб олинади. Шу тариқа Ҳожар марҳамат манбаидан ўзини олиб қочади.
Мана хато ҳаракатларнинг рўйхати:
Вазиятни қўлга олди. – (Бу – Сорай)
Ҳеч ким Раббийдан маслаҳат сўрамади. – (Бу – Ибром)
Манманлик ва рақобат келиб чиқди. – (Бу – Ҳожар)
Фарзанд масъулиятини ўзига олишдан воз кечди. – (Бу – Ибром)
Бошқа одамни хўрлаш учун ҳаракатни ва адоватни кучайтирди. – (Бу– Сорай)
Тавба қилмади, қочиб кетди. – (Бу – Ҳожар)
Баъзилар шу билан воқеа тугайди, деб ўйлашади. Ибром хатога йўл қўйди. Ҳомиладор чўри қочиб кетди. Ҳақиқатдан ҳам, воқеа шу билан тугаши мумкин эди.
Ҳожарнинг ҳузурига фаришта жўнатилади
Бироқ Раббий бундай йўл тутмади. У бўлиб ўтаётган воқеани кўриб турарди. У Ибромни яхши кўрарди, У Сорайни ҳам севарди, қолаверса, У Ҳожарни ҳам яхши кўрарди. Муқаддас Китобда биз қуйидагиларни ўқиймиз: “...Худо севгидир...” (1 Юҳанно 4:16).
“Бизнинг Нажоткоримиз ҳамма инсонларнинг нажот топишини ва ҳақиқатни билиб олишларини истайди” (1 Тимотий 2:4). “Баъзилар Раббимиз келмаяпти, берган ваъдасини бажаришга У кечикяпти, деб ўйламоқда. Аслида ундай эмас, У сабр–тоқат қиляпти, чунки ҳеч кимнинг ҳалок бўлишини истамай, ҳамманинг тавба қилишини хоҳлаяпти” (2 Бутрус 3:9).
Ибром Худонинг дўсти эди, Худо ҳам унга дўст эди, шунинг учун Раббий бу муаммони олийжаноблик билан ҳал қилди. У Ҳожарга хизмат қилиш учун Ўз фариштасини юборди. Таажжуб... Муқаддас Битикда шундай дейилади: “Ахир, фаришталар бор–йўғи хизматчи руҳлар! Худо уларни абадий ҳаётдан баҳраманд бўладиган одамларга хизмат қилиш учун юборган” (Ибронийларга 1:14). Ҳақиқатан, Раббий Ҳожарга фаришта жўнатадими? Шубҳа қилмасангиз ҳам бўлади.
Ҳожарга жуда кўп нарса ваъда қилинган. Унинг насли шу қадар кўп бўладики, кўплигидан ҳеч ким санай олмайди (Ибтидо 16:10). Ҳозирги вақтда ер юзидаги жамики инсониятнинг бешдан бир қисми Ҳожар билан ўхшашлигига гувоҳлик беради.
Раббий Ҳожарнинг азоб-уқубатларига жавоб қилди
Худо Ҳожарнинг бўлажак ўғлига исм берди. Семитлар маданиятида исм қўйиш жуда катта маънони англатади. Ҳожарнинг ўғли исми “Худо эшитди” деган маънони англатади. Раббий Ҳожарнинг азоб-уқубатларини эшитди, шунинг учун Унинг фарзандига шундай исм танлади. Бу –Раббийнинг раҳм-шафқатли эканлигидан бир намунадир.
Худо Ҳожарга, уйга қайт, Сорайга итоат эт, деб маслаҳат берди. Бироқ Ҳожар Худонинг амрига итоат этишдан олдин, Худо билан ўзи ўртасида суҳбат бўлиб ўтган жойдаги қудуққа ном бермоқчи бўлди. Ҳожар бу жойга “Мени кўрадиган Тирик Худонинг қудуғи” деб ном қўйди. Сўнг Раббийнинг амрига итоат этиб, орқага қайтди, яна Сорайга итоат эта бошлади. Бу китобда биз “ислом” сўзининг маъносини ўрганамиз. Арабча “ислом” сўзи “итоат” деган маънони англатади. Юқорида келтирилган парчани қуйидагича маънода ўқиш мумкин: “Ҳожар, орқангга қайт, итоат қил”, яъни Сорай учун “мусулмон қиз” бўлгин!”
Раббий Ҳожарга ҳамдард бўлди, буюк севгисини кўрсатди... Уларнинг ҳаммасига тузалиш учун яна имконият берди.
Йиллар ўтди. Ибром Исмоилга Худо йўлларидан юришни ўргатди. Ибром Исмоилни яхши кўрарди. Ибромнинг таъкидлашича, Исмоил унинг тўнғич фарзанди, Раббий берган ваъдалар шу ўғил туфайли рўёбга чиқишига ота ишонарди.
Тасодифий ҳодиса
Ибром тўқсон тўққиз ёшда эканлигида, Сорай эса саксон тўққизга кирганда Раббий яна уларга зоҳир бўлди. У яна Ўзининг Ибром билан тузган аҳдини тасдиқлади. Аҳднинг белгиси қилиб Худо уларга, суннат қилининглар, деб амр этди. Ибром ва Исмоил бир кунда суннат қилиндилар. Сўнгра Раббий унинг исмини Ибром эмас, Иброҳим қилиб ўзгартирди. Энди “Буюк Ота” “Кўпларнинг Отаси” бўлди.
Кейин мутлақо тасаввур қилиб бўлмайдиган ҳодиса юз берди. Сорайга ҳам янги исм берилди. Энди у “Малика” (Сора) деб номланадиган бўлди. Лекин ҳаммасидан ҳам қизиғи – Сора ўғил туғиши керак эди. Бироқ жисмоний нуқтаи назардан кексайиб қолган Иброҳим ва Соранинг фарзанд кўришлари – ақлга тўғри келмасди. Чолу кампир роса кулишди. Шу ғайриоддий тарзда дунёга келадиган ўғилнинг исмини Раббий Кулги ёки Табассум (Исҳоқ) деб қўйди. Кулги деб номланган бола бир йилдан сўнг туғилди.
Энди Исмоилнинг рақиби пайдо бўлди. Чунки у ҳамма нарсадан ажралиб қолиши мумкин эди, ахир, отасининг ҳақиқий биринчи хотини ўғил туғиб берди–да. Исмоилнинг бошига қора кунлар яқинлашиб келмоқда. Вақт ўтиб, Исҳоқ катта бўлиб қолгач, Сора уни кўкракдан чиқарди. Бу бахтли кунни нишонлаб, Иброҳим зиёфат берди. Хато қилиш гали энди Исмоилга келди. Мисрлик Ҳожарнинг Иброҳимга туғиб берган ўғли Исмоил Исҳоқни масхара қилаётганини Сора кўриб қолди. Сора Иброҳимга шундай деди:
“Бу чўрини ўғли билан бирга ҳайдаб юборинг!Чўрининг ўғли менинг ўғлим билан меросхўр бўлмасин!” (Ибтидо 21:10).
Бу нима дегани? Исмоилнинг гуноҳи энди кечирилмаслигини англатадимикан? Сора-чи? Сора фақат бойликни, оилавий меросни ўйладимикан? Бизнинг тахминларимизга кўра, оиланинг мол-мулки тўғрисида Сора ғамхўрлик қилади. Чунки пул эвазига масиҳийликни қабул қилган “Исмоилнинг кўплаб ўғиллари” бор. Шундай экан, улар ҳақиқий масиҳий ҳисобланмайдилар. Албатта, бу воқеадан Иброҳимнинг дили оғриди. У ўғли Исмоилни яхши кўрарди. Шундай оғир пайтда Раббий Иброҳимга деди:
“Бола ва чўри хотининг учун ташвиш тортма. Соранинг айтганларини қил. Чунки Мен сенга ваъда қилган наслинг Исҳоқ орқали келиб чиқади. Чўри хотинингнинг боласи сенинг ҳам ўғлинг бўлгани учун, Мен унга ҳам фарзандлар ато этиб, ундан халқлар яратаман” (Ибтидо 21:12-13).
Агар суҳбатнинг бошида Иброҳим хотини Сорага қулоқ тутиб, Сора ёмон маслаҳатгўй вазифасини бажарган бўлса, эндиликда Худонинг Ўзи Иброҳимга, хотинингнинг гапига қулоқ сол, Ҳожар ва Исмоилни уйдан узоқроққа кетказиб юбор, деб ундан илтимос қилди. Агарда Худонинг Ўзи буни Иброҳимдан илтимос қилганда эди, эҳтимол, Иброҳим бу гал хотинининг гапига кирмаслиги мумкин эди, бироқ бу Худо эди... Худо учун энг аҳамиятга эга омил шундан иборат бўлдики, эътиқод ва имон тана қароридан устун келди. Худонинг мақсади фақат имон орқали рўёбга чиқиши мумкин. Мана нима учун Иброҳим “Худонинг дўсти” номини олди, зеро у Раббийга ишонган эди.
Ҳожарнинг қувилиши
Иброҳим эртасига саҳарда турди. Ҳожар билан унинг ўғлини ишдан озод қилди. Бир оз егулик ва бир меш сув олиб, Ҳожарнинг елкасига юклади-да, ўғли билан бирга узоққа жўнатиб юборди. Қандай қақшатқич зарба! Ҳожар фарзанд туғиб бериши керак, деган ғоя Сораники эди. Иброҳим паст келди. Худонинг Ўзи Исмоилга от қўйган эди. Иброҳимнинг наслидан биринчи суннат қилинган бола Исмоил бўлди. Мисрлик чўри Ҳожарни Ибромнинг хотини деб, ҳам аташган (Ибтидо 16:3). Энди эса шафқатсизларча қувғин!
Бироқ синовлар бу билан барҳам топмади. Ҳожар Бэршева атрофларида чўлда бемақсад изғиб юрди. Озиқ-овқат ва сув тамом бўлди. Ҳожар ва Исмоилнинг кўзларига ўлим боқиб турарди. Ҳожар ўғлининг ўлишини кўзлари билан кўришни хоҳламади, уни бир бутанинг тагида қолдирди. Исмоил йиғларди. Ҳожар ҳам йиғлаб фарёд қила бошлади. Иброҳим ва Соранинг хато ҳаракатлари туфайли, икки бегуноҳ банда фожиали равишда ҳалок бўлиши мумкин эди. Бироқ Раббий улар ҳақида бошқача фикрда эди. “Худо эшитди” деб ном берган боланинг йиғисини Худонинг Ўзи эшитди: бечора она ва боланинг ўлиб кетишига У йўл қўймади. Ахир, Худо Ҳожар ва унинг фарзандига ваъда берган. Унинг мақсади – Ўзи берган ваъдасининг устидан чиқишдир. Худо Ҳожарнинг кўзини очиб юборган эди, Ҳожар бир қудуқни кўрди. Яна Худонинг шахсий иштироки уларнинг ҳаётини сақлаб қолди. Худо томонидан марҳаматланган, Худонинг бор имкониятларидан фойдаланаётган кичкинагина оила Раббийнинг илтифоти билан тирик қолди. Муқаддас Китобда айтилишича: “Худо доимо бола билан бирга бўлди. Бола Порон чўлида ўсиб-улғайди. У моҳир камонкаш бўлди” (Ибтидо 21:20).
Ушбу ишда биз учун муҳим бўлган масала – узилган ришталарни яна қайта улаш масаласидир. Қайсидир маънода Ҳожар ва Исмоил гарчи жиддий хатоларга йўл қўйган бўлсалар-да, улар Соранинг аҳмоқона маслаҳати ва Иброҳимнинг ўйламай чиқарган қарори туфайли қурбон бўлдилар. Нажот топиш ғояси қай тарзда юз берган фожеага боғлиқ? Марҳамат фақатгина Исҳоққа ва унинг шажарасига тегишлими? Исмоилнинг наслини қарғиш ва мангу ўлимдан бошқа ҳеч нарса қутқаролмайдими? Буниси даргумон!
Раббийнинг Ҳожарга бўлган буюк севгиси
Тарихда Худонинг Ҳожарга ва Исмоилга бўлган буюк севгисини кўрсатувчи кўплаб мисоллар мавжуд. Икки марта У ўз фаришталарини она-болага хизмат қилиш ва уларнинг ҳаётини сақлаб қолиш учун юборди.У Исмоилга ажойиб исм берди, бола ўсиб-улғаймагунча доимо у билан бирга бўлди.
Худо уларни марҳаматлаши муқаррар эди ва бу ҳеч кимда шубҳа туғдирмасди. Бироқ бошқа савол туғиладики, буни диққат билан кўриб чиқиш зарурдир. Бу - узилган оилавий ришталарни яна қайта тиклаш масаласидир. Келинг, қуйидагиларни бир эслайлик:
“Буюк халқнинг отаси қиламан сени,
Барака бераман сенга,
Улуғ қиламан сенинг номингни,
Барака манбаи бўлурсан сен.
Мен барака берурман сени дуо қилганларга,
Сени лаънатлаганларни Мен лаънатлайман.
Сен орқали барака топарлар
Ер юзидаги жамики халқлар
” (Ибтидо 12:2-3).
Иброҳим алоҳида оилавий уруғ жамоасини яратиш учун танлаб олинмаган эди. У Худо томонидан танлаб олиниб, ер юзида яшаётган барча одамларга барака манбаи бўлиб хизмат қилиши керак эди. Исҳоқ ва Исмоилга келсак, уларнинг бири – ғайриоддий тарзда дунёга келган, бошқаси эса, одатга кўра, инсонларнинг ишқий саргузаштлари маҳсули эди. Аммо иккови ҳам ўзларининг дунёга келиш ҳолатига ҳеч қандай муносабат билдирмайди. Улар бир-бирига рақиб бўлиши керак эмасди. Исҳоқ, худди отаси сингари, бошқаларга, жумладан, Исмоил ва унинг наслига марҳамат қилиш учун танлаб олинганди. “Бу хайрли иш бўлиб, Нажоткоримиз Худога мақбулдир. У ҳамма инсонларнинг нажот топишини ва ҳақиқатни билиб олишларини истайди” (1 Тимотийга 2:3-4).
Муросага келиш ва бу билан боғлиқ бўлган
қийинчиликлар
Муросага келиш масаласи биз учун фавқулодда муҳимдир. Иброҳимнинг наслидан бўлган ва барча инсонларнинг Нажоткори Масиҳ ҳаммани ва ҳамма нарсани Ўзи билан муроса қилдириш учун келган (Қуръон 1:20).
Бахтга қарши, Исмоил авлодидан Муҳаммад пайдо бўлди (у 570 йилда туғилиб, 632 йили вафот этган). Унда зиддиятли фикрлар вужудга келди. Аввалам бор, араб халқлари учун у ислом динини барпо қилди. Кейинроқ эса Муҳаммад бу динга универсал маъно бериб, уни бутун дунё бўйлаб ёйишга ҳаракат қилди. Исломда Исо оддий пайғамбар сифатида ниҳоятда камситилди, Муҳаммад бўлса ўзини Исонинг олдинги мавқеига тенглаштирди ва охир-оқибатда ўзини Ундан юксалтириб кўрсатди; у муросага келиш ўрнига, рақиблик руҳини намоён қилди. Замонавий муаммоларнинг негизи айнан ўша пайтдаги ҳодисаларга – Иброҳим оиласининг барбод бўлган даврига боғланади. Ислом шундай қуролга айландики, Иброҳимнинг чодиридан қувилганлар ушбу қурол ёрдамида ўз аламларию нафратларини сочдилар. Қолаверса, ислом бутун дунёни босиб олишга қарор қилди.
Ислом ер шарининг маълум қисмларига (тахминан, ўтган асрнинг 90-йиллари ўртасидаги ҳисоб-китобларга қараганда, бешдан бир қисмига) кенг ёйилганига қарамасдан, у ҳанузгача кўплаб руҳий номувофиқликларни намоён қилиб келмоқда. Ислом инсон юрагининг тубида жойлашган нозик эҳтиёжларини қондириш имкониятига эга эмаслиги аниқ бўлиб қолди. Ўн миллионлаб мусулмонлар Масиҳни ва Унинг хизматини қабул қилди. Чунки Масиҳ одамлар эҳтиёжини қондиришга қаратилган эди. Пировардида Исо ғолиб чиқди. Жумладан, Исо Масиҳ Арши аълода нима қилиши кераклигини биз биламиз:
“Сен ўрамни олишга,
Унинг муҳрларини ечишга лойиқсан!
Чунки Сен бўғизланган эдинг,
Ўз қонинг эвазига ҳар бир қабила, миллат, элату халқдан
Худо учун одамларни қутқариб олдинг.
Улардан Шоҳлик яратдинг,
Уларни Худойимизга хизмат қиладиган
Руҳонийлар қилиб тайинладинг.
Улар ер юзида ҳукм сурадилар” (Ваҳий 5:9-10).
Исмоилнинг насли – мусулмонлар ҳам Худо ҳузуридаги катта йиғинда, ҳар бир қабила, тил, халқ ва миллатдан бўлган одамларнинг йиғинида қатнашадилар. Натижада парчаланиб кетган Иброҳимнинг оиласи Исо Масиҳнинг гуноҳни ювадиган қони орқали муросага келади. Аммо ўн тўрт аср мобайнида мусулмонлар масиҳийлар билан ҳар қандай муроса қилишга уринишларини инкор этиб келдилар. Шубҳасиз, бундай муросага келиш муаммоси ҳамон бор экан, бу муаммо замонавий жамоат ва унинг миссионерлик хизматлари учун мураккаб масалани пайдо қилади.
Ушбу масалани ҳал қилишга киришиш учун Иброҳим чодирида юз берган фожеадаги қатнашувчиларни батафсил кўриб чиқайлик. Зотан, Худо Ҳожар ва Исмоилга қандай муносабатда бўлганлигини биз билишимиз керакми? Бу воқеадан биз қандай муҳим далилларни чиқариб оламиз? Чунки ушбу далиллар мусулмонлар орасида иш олиб бориш жараёнида бизга асқотиши мумкин. Худо чиндан ҳам ўша муҳим воқеанинг ҳар бир иштирокчиси тўғрисида, парчаланган Иброҳим оиласининг ҳар бир қатнашчиси ҳақида ғамхўрлик қилади. Келинг, энг аввало Худо ва Ҳожарнинг ўзаро муносабатларини кўриб чиқайлик.
3 – боб
Ҳожарнинг фожеаси
“Эй, Ҳожар, Сорайнинг чўриси! Қаердан келяпсан? Қаерга кетяпсан? — деб сўради.
— Бекам Сорайдан қочиб келяпман, — деб жавоб берди Ҳожар” (Ибтидо 16:8).
“Нимага ғам чекяпсан, Ҳожар? Қўрқма, сен болани қолдириб кетган жойдан Худо унинг йиғисини эшитди.
Қани, болани тургиз, унинг қўлидан ушла. Мен унинг наслидан буюк халқ яратаман” (Ибтидо 21:17-18).
Муқаддас Битикда ажойиб муносабатлар намунаси сифатида Худо ва Ҳожар ўртасида бўлиб ўтган мулоқотни келтириш мумкин. Мисрлик чўри қиз Худога ёқадими? Агар ҳақиқатан ёқса, ундай ҳолда Ҳожар ҳақида қандай гувоҳлик бериш мумкин? Биз Ҳожардан яратилганмиз ёки у билан илоҳий яқинлигимиз бор, деб тасдиқловчи мусулмонлар билан мулоқотга киришамиз.
Худонинг Ҳожарга кўрсатган муруввати
Худо бу бахтиқаро аёлга мурувват кўрсатган экан, бу воқеа биз учун ниҳоятда қизиқарли. Худо Ҳожарни икки маротаба қутқарди: биринчи марта – уни Сорайнинг ҳузурига қайтарди, иккинчи марта эса – Ҳожар билан Исмоил саҳрода ўлай деб ётганларида, Худо икковининг ҳаётини сақлаб қолди. Тахминларга кўра, Раббий мисрлик чўри ва унинг ўғлининг тақдиридан безовталанган экан, биз ҳам ўзини бола деб ҳисоблаганларнинг онгини оширишга ўз ҳиссамизни қўшишимиз лозим. Бу муаммонинг муҳим эканлиги сабабини тушуниш мақсадида Ибтидо китобига мурожаат қиламиз. Айнан шу китобда биз қуйидагиларни ўқиймиз:
“Худо Ўз суратидагидай қилиб яратди инсон зотини,
Эркагу аёл қилиб яратди уларни” (Ибтидо 1:27).
Ҳожар мисрлик чўри эканлигига қарамай, барчамизнинг табиатимиз сингари унинг табиати ҳам гуноҳ қилишга мойил эканлигидан қатъий назар, у ўз Яратувчиси – Худонинг олийжаноб сиймосини олиб юрарди. Худо уни эъзозларди. Ҳожар У учун қадрли эди. Агар Иброҳим бутун одамзодни марҳаматлаш учун танлаб олинган бўлса, Ҳожар айнан шу марҳамат ёйилиши керак бўлган ижодни намоён қилади.
Худо ҳеч кимнинг ҳалок бўлишини истамайди
Муқаддас Битикда шу нарса яққол кўриниб турибдики, Иброҳим ва Сора Ҳожарнинг ўлимини хоҳлаганлар. Бироқ Ҳаворий Бутрус бизга шундай дейди: “Баъзилар Раббимиз келмаяпти, берган ваъдасини бажаришга У кечикяпти, деб ўйламоқда. Аслида ундай эмас, У сабр–тоқат қиляпти, чунки ҳеч кимнинг ҳалок бўлишини истамай, ҳамманинг тавба қилишини хоҳлаяпти” (2 Бутрус 3:9). Бу воқеадан Худонинг севгиси борлиги тўғрисида Иброҳим ва Сора кўп нарсаларни билиш олишлари керак эди. Инсон ҳаётига қандай маъно беришни Худо бу эр-хотинга кўрсатди. Баъзи одамларга нисбатан уларнинг ҳаёти ҳеч нарсага арзимасдай бўлиб туюлишига У йўл қўймайди. Кейинроқ Исо Худонинг бу муносабатини қуйидагича эсда қоладиган сўзлар билан ифодалади: “Бешта чумчуқ икки тангага сотилади, шундай эмасми? Бироқ буларнинг биронтаси ҳам Худонинг назаридан четда қолмаган. Сизларнинг эса ҳатто бошингиздаги ҳар бир тола сочингиз саналган. Қўрқманглар, сизлар кўплаб чумчуқлардан қадрлироқсизлар” (Луқо 12:6, 7). Худди шунга ўхшаш ғамхўрликни У самариялик аёлга ҳам кўрсатди (Юҳанно 4:1-42). Исо Унга замонавий Ҳожарни топиб берди, Исо бу аёлга Худонинг севгисини ҳамда мурувватини намоён этди.
Ҳожар ва самариялик аёл
Ҳожар ва самариялик аёлнинг тарихи шунчалик ўхшашки, бу тарихни махсус изоҳлаш лозим бўлади. Иккала аёл ҳам жамиятнинг назаридан қолган эдилар, бири – қувғинга учраган чўри-аёл, бошқаси эса – бир эрдан иккинчисига, иккинчисидан яна бошқасига ўтиб юрган, ва ниҳоят, унга эр бўлмаган эркак билан яшаётган аёл. Иккала воқеа ҳам қудуқнинг ёнида юз берди. Раббий Ҳожарга жисмоний ҳаётини тутиб туриши учун сув берди, бошқасига эса Исо “ҳаётбахш сув” берди. Ўшанда Ҳожар деди: “Мен кўрадиган Худони кўрдим-а!” (Ибтидо 16:13). Самариялик аёл эса шундай деди: “Мен қилган ишларнинг ҳаммасини У айтиб берди” (Юҳанно 4:39). Худо Ҳожарнинг кўзини очиб юборган эди, у бир қудуқни кўрди. Қудуқдан мешни сувга тўлдирди–да, боласига ичирди, сўнг ўзи ҳам ичди. Шу тариқа она-боланинг ҳаётлари сақлаб қолинди. Исо кўзини очиб, “қудуқ олдида турган аёлга қаради”. Аёл эса Унинг Ёғ суртилган эканлигини фаҳмлади. Ота Худо Ўзининг буюк севгисини Ҳожарга ва Исмоилга кўрсатди.
Ҳожарнинг қизларига нисбатан Худо севгиси
Ушбу сабоқ ҳозирги кунда ҳар бир мусулмон аёлига - ер юзидаги ҳар бир бешинчи аёлга алоқадор. Чунки Худо Ҳожарга берган ваъдасини сўзсиз бажарганини биз биламиз. У шундай деган: “ Сенинг наслингни шу қадар кўп қиламанки, кўплигидан ҳеч ким санай олмайди” (Ибтидо 16:10). Юқорида айтиб ўтганимиздек, мусулмон аёлларининг ҳаммаси ҳам ўзлари Ҳожардан келиб чиққанликларини айтавермайдилар. Бироқ улар ҳар доим ўзларининг Ҳожар билан руҳан яқин эканликларини тасдиқлайдилар.
Ҳожар тарихининг зиёратчилар томонидан такрорланиши
Ҳожар ҳеч қачон Қуръонда ўз исми билан аталмайди. Лекин ҳадисларда, яъни ривоятларда, у тўғридан-тўғри Исмоилнинг онаси деб аталади. Маккага борган ҳар бир зиёратчи мусулмон Ҳожарга ўхшаб сув ахтариш керак. Бу ҳам бир маросим. Шу мақсадда зиёратчилар Ас-саф ва Ал-Марв тепаликларида дарбадар бўлиб юрадилар. Зиёратчилар оби Замзам қудуғи олдида тўпланиб, Ҳожарга Худонинг қилган мурувватини эслайдилар ва сувдан ичадилар.
Исо Масиҳ биз учун – Ҳаётбахш Булоқ Манбаидир. Шунинг учун зиёратчилар маросимлари, бир томондан, ҳис-туйғуларни уйғотса, иккинчи томондан, барибир, умид пайдо қилади. Зиёратчилар моддий сув излаш саҳнасини ўйнаганларида, уларни кузатиш жуда ачинарли, айни шу вақтда Раббий уларга руҳий сув беришга интилади. Исо Масиҳнинг Ўзи бу изланишнинг чинакамига охири бўлди. Бироқ ислом бундай изланишга мусулмонлар эга бўлишларини таъқиқлайди. Лекин Худо мурувват кўрсатиб, ташна инсоний руҳга очилади. Биз эса бу инсонларни, Исонинг ҳаёт бахш этувчи булоғидан ичсин, деб олиб келамиз.
Ушбу бобни ниҳоясига етказар эканман, мен сизни ажойиб таъсирчан бир шеър билан таништирмоқчиман. Ушбу шеър голландиялик масиҳий Иҳсоқ де Коста қаламига мансуб (1860 йил). Шеър 1990 йил таржима қилинган. Менинг илтимосимга биноан шеър лейденлик Мартин Вогелаар томонидан таржима қилинди ва унинг рухсати билан муаллиф инглиз тилида шеърнинг қофиясини келиштирди. Ушбу шеър чуқур хайрихоҳлик ҳислари билан суғорилган бўлиб, бу хайрихоҳликни ҳозирги замондаги Ҳожар қизларига нисбатан татбиқ қилсак бўлади.
Кўз олдимда яна хаёлот:
Чўлда аёл бемақсад изғиб юради.
Юраги ғам-андуҳга тўла аёл
Танҳо ўзи ўлимга пешвоз боради.
Оғриқ, дард, алам ва бадномлик
Юракни эзади. Ваҳшийлик мудом,
Қаерда ўлимни кутарсан ҳар дам?
Бир тишлам нонни еб, яна кетарсан.
Йўқ, чўлда изғиб юрган фақат сен эмас:
Юрагинг остида бошқа бир жон бор.
Худди сен сингари у ҳам оч, ташна...
Наҳотки иккингиз бўлаасиз завол?
Қайғу руҳни босди... Бироқ сен билурсен
Нечун экканингни ўрарсан чўлда.
Чўри бўла туриб устун қўйдинг ўзингни,
Кибр-ҳавога берилиб, баланд парвоз қилдинг сен.
Хўш, энди нима? – Чўлда бадарға.
Кеча Иброҳим чодири сеники эди.
Ҳозир қаердасан? Орқага тез қайт –
Худога итоат эт, Сорага бўйсун.
Барчасини унут, беканг оёғига йиқилгин.
Раббий эшитгай сенинг нолангни,
Сен томон борар дарддан халос этгани.
У дер: “Тез қайт Сора ҳузурига,
Кечирим сўра, эт итоат унга!
Беканг томонидан кечирилгайсан сен,
Ибром чодирида топгайсан ором,
Унга ва Сорага хизмат қилиб, бахтли бўлгайсан,
Дарбадарлик оқибатин унутгайсан сен.
Вақти-соати келиб туғасан ўғил,
Буюк ва улуғ бўлар саркарда,
Унинг наслидан яратаман халқу шоҳларни.
Орқага қайт! Турма! Тезроқ бўла қол!”
4 – боб
Исмоил: Худо эшитади
“Сен ҳомиладорсан ва туққайсан ўғил,
Эгамиз эшитди жафоларингни,
Унинг исмини қўйгайсан Исмоил”
” (Ибтидо 16:11).
Исмоил. Ибронийчадан таржима қилинганда бу исм “Худо эшитади” ёки “Худо эшитсин” деган маънони англатади. Раббийнинг Ўзи бу исмни Иброҳимнинг хотини Сора томонидан таҳқирланган, ҳомиладор ва чодирдан бадарға қилинган чўри Ҳожарнинг бўлажак ўғлига берди. Ҳожар кўтариб юрган боланинг отаси Иброҳим эди. Бизнинг кўз ўнгимизда юз берган фожеада асосий эътибор бу оиланинг ҳар бир аъзосига Худонинг муносабатига қаратилган; айнан шу ерда, Иброҳим ва бошқаларга илк бор Худонинг буюк севгиси, раҳм-шафқати ва марҳамати намоён бўлади. Юқоридаги бобда биз Эгамнинг Ҳожарга бўлган севгиси ҳақида билиб олдик. Энди эса Худо Ўз севгисини ажойиб тарзда Исмоилга кўрсатганини билиб оламиз.
Исмоил – Аҳдга кўра берилган ваъданинг бир қисми
Айнан Раббий айтганидай, Ҳожар Исмоилни туғди. Исмоил отасининг олдида яшарди. Танҳо Худога итоат қиладиган бу миссионер оиланинг бир аъзоси эди. Исмоил ўттиз ёшга кирганда, унинг отасига Худо зоҳир бўлди ва бутун эркак зоти суннат қилинсин, деб амр этди. Исмоил ва Иброҳим – бир оиланинг аъзолари - бир кунда суннат қилиндилар. Қизиқ далил: Қуръонда суннат тўғрисида ҳеч нарса ёзилмаган, аммо шунга қарамай, мусулмонлар ўша удумга риоя қилган ҳолда болаларини суннат қиладилар.
“Мен унга баракат бераман”
Худо ушбу аҳдни тузиш мақсадида Иброҳимга зоҳир бўлганда, У Исмоил ҳақида ҳам гапирди. Раббий айтганига кўра, Сора юз ёшга кирганига қарамасдан ўғил кўрди. Иброҳим ўша заҳотиёқ мук тушиб: “ Қанийди, Исмоил Сенинг марҳаматинг остида яшаса!” деди (Ибтидо 17:18). Аввал Иброҳим Ҳожарни боласи билан кетишини хоҳлаган бўлса, Иброҳим ҳақиқий оталик туйғусини энди ҳис қилди, Худодан Исмоилни марҳаматлашини сўради. Албатта, бу қизиқ ҳолат. Раббийнинг ижобий жавоби Унинг буюк севгисини янада яққол намоён қилди. “Шундай бўлади” – деган овоз янгради. Исҳоқ ва инсон ўртасида аҳд тузиш ҳақида айтиб ўтгач, Худо яна Исмоилни эслади: “Исмоил тўғрисида қилган илтимосингни ҳам эшитдим. Мен унга барака бераман, унинг наслини ҳаддан ташқари кўпайтираман. У ўн икки йўлбошчининг отаси бўлади. Ундан буюк халқ келтириб чиқараман” (Ибтидо 17:20).
Бу ерда Худо Иброҳимга ижобий жавоб бергани ва: “Мен унга барака бераман” деб айтган ушбу сўзлар фавқулодда муҳим. Шуниси билан диққатга сазоворки, кўпчилик масиҳийлар, Исмоил Худонинг қарғишига учраган ёки ҳеч бўлмаганда, Худо унинг тақдирига бефарқ бўлган, деб қарайдилар. Бироқ Худо Ўз ўғли Иброҳимга нисбатан бундай эмас. Иброҳим барака олиши керак. Унинг устига, Исмоил ўн икки йўлбошчининг отаси бўлади, ундан буюк халқ келиб чиқади. Сирли ваъда, Худо Исҳоқ билан аҳд қилса-да, бироқ бу вазият Исмоилга Худо барака беришдан маҳрум этолмаслигини билдиради. Исҳоқ, айнан отаси сингари, марҳамат қуроли бўлиши керак. Бу ҳам охир-оқибат Исҳоқнинг авлоди Исода давом этишини англатади. Шу билан бирга, Исо орқали бу марҳаматнинг моҳияти ва аҳамиятини англаймиз. Исмоилнинг акаларига нисбатан душманлиги тўғрисида Худонинг башоратини кейинги бобда кўриб чиқамиз.
Оиланинг барбод бўлиши
Исҳоқнинг туғилиши ҳақида Сорага хабар келди. То Исҳоқ туғилиб, катта бўлгунча, Сора Исҳоқни кўкракдан чиқариб, Иброҳим катта зиёфат бергунга қадар бу оиланинг тинчлигини ҳеч ким буза олмайдигандай туюларди. Бу воқеа муносабати билан, Ҳожар Сорага қилган адоват сингари, Исмоил ҳам шайтоннинг васвасасига берилди. Исмоил кичкина укаси Исҳоқни масхаралади. Оилада жанжал келиб чиқди. Сора жуда хафа бўлди. Соранинг рақиблари – Ҳожар ва унинг ўғли бу уйда қолишига эндиям тоқат қилиб бўлмаcди. Сора Иброҳимдан талаб қилди: “Бу чўрини ўғли билан бирга ҳайдаб юборинг! Чўрининг ўғли менинг ўғлим билан меросхўр бўлмасин” (Ибтидо 21:10). Бу парчани талқин қилишда биз ниҳоятда эҳтиёт бўлишимиз керак. Биринчидан, бу – Исмоил Худо билан мулоқот қилмайди ёки Худо уни марҳаматламайди, деган маънони англатмайди. Исмоил ҳам, биз каби, нажот топиши мумкин. Ҳамма нажот топишини ва ҳақиқатни англашини Раббий хоҳлайди. Чамаси, Исмоил билан юз берган воқеа шундан далолат берадики, Исмоил Худо танлаган меросхўрни инкор этгани учун, Иброҳим хонадонида яшашдан ва мерос улушидан ўзини-ўзи маҳрум қилди. Исмоилнинг ўзини тутишидан ва Соранинг талабидан дили оғриган Иброҳимни Раббий тинчлантиради:
“Бола ва чўри хотининг учун ташвиш тортма. Соранинг айтганларини қил. Чунки Мен сенга ваъда қилган наслинг Исҳоқ орқали келиб чиқади. Чўри хотинингнинг боласи сенинг ҳам ўғлинг бўлгани учун, Мен унга ҳам фарзандлар ато этиб, ундан халқлар яратаман” (Ибтидо 21:12-13)
Иброҳим иккиёқлама тасалли топишга сазовор бўлди. Биринчидан, Раббий оилада юз берган қийин ҳолатнинг ечимини топди: Иброҳим Соранинг айтганларини қилиши керак, чунки У ваъда қилган насл Исҳоқ орқали келиб чиқишини яна бир бор таъкидлаб ўтди; иккинчидан, Исмоилнинг келажаги учун Худо масъулиятни Ўз зиммасига олди. Иброҳим яна бир бор кўнглини тўқ қилиб, Ҳожар ва Исмоилни жўнатиб юборди. Энди улар Сора ва Иброҳимдан мустақил равишда, алоҳида ва эркин яшашлари мумкин.
Раббий яна ёрдамга келади
Ўз ҳолига ташлаб қўйилган Ҳожар дарбадарликка кўника олмасди. Ҳожар Бэршэва атрофларида то суви тугагунча бемақсад изғиб юрди. Тирик қолишдан умидини узган она ўзини ва ўғлини ўлимга тайёрлади. Яна воқеа мантиқан ўз якунини топаётганга ўхшарди. Улар нотўғри танлов қилишди. Бироқ Худо бор-ку! Ахир, Худо – Севгидир, Худо бор! У “Худо эшитди” исмли боланинг йиғлаётганини эшитиб қолди. Раббий Ўз фариштасини юборди. Худонинг фариштаси осмондан Ҳожарни чақириб, унга деди: Нимага ғам чекяпсан, Ҳожар? Қўрқма, сен болани қолдириб кетган жойдан Худо унинг йиғисини эшитди. Қани, болани тургиз, унинг қўлидан ушла. Мен унинг наслидан буюк халқ яратаман” (Ибтидо 21:17-18). Ҳожар олдин ўзининг бекаси сингари, Худонинг ваъдасини унутган. Исмоилнинг келажаги тўғрисида Худо ғамхўрлик қилишини эслатиб қўйди. Сўнгра Худо Ҳожарнинг кўзини очиб юборди. Ҳожар бир қудуқни кўрди. Бориб, мешни сувга тўлдириб келди-да, боласига ичирди. Икковлари тирик қолдилар. Улар ўлмай тирик қолганларидан сўнг Эски Аҳднинг энг ажойиб оятларидан бири янгради. Ажойиблиги шунда эдики, Исҳоқ ҳақидаги ҳикояга чалғиб, биз Раббий Исмоилга нисбатан бу қадар буюк севгисини намоён қилишини ҳеч кутмаган эдик. Мана ўша сўзлар: “Худо доимо бола билан бирга бўлди. Бола ўсиб-улғайди” (Ибтидо 21:20). Исмоилни асраб қолган ота Раббий бўлди.
Исмоил ва Ислом
Қуръонда Исмоил бир неча бор эсланади. У ҳақидаги хотиралар ҳозирги кунда Маккага борадиган зиёратчилар билан боғлиқ бўлган урф-одатларда сақланиб қолган. Унинг исми кўпинча бошқа пайғамбарлар қаторида учрайди. Исмоил ҳақида Қуръонда айтилган қуйидаги парчани келтиришнинг ўзи кифоя:
“(Эй Муҳаммад), ушбу китобда Исмоил қиссасини зикр қилинг! Дарҳақиқат, у ваъдаси рост элчи – пайғамбар эди. У ўз аҳли-умматини намоз ва закотга буюрар эди. У Парвардигори наздида рози бўлинган киши эди” (Қуръон 19:54-55).
Қуръоннинг бошқа бир ўрнида Муҳаммад Каъбани зиёратчи мусулмонларнинг маркази деб таърифлаб, Иброҳим ва Исмоил ҳаётидан парча келтиради:
“Эсланг: Байтуллоҳни одамлар учун зиёратгоҳ ва тинч жой қилдик ва Иброҳимнинг (Кабатуллоҳни бино қилаётган вақтида) турган ўрнини намозгоҳ қилиб олинг, (дедик) ва Иброҳим билан Исмоилга: “Менинг байтимни тавоф қилгувчилар, ўша ерда ибодат қилиб турувчилар, руку – сужуд эгалари учун пок тутинг”, деб буюрдик” (Қуръон 2:125).
Исмоилнинг хотираси учун зиёрат қилинади
Исломнинг энг катта байрами – Ийд ал-Адҳа зиёратнинг охирида қилинади. Ҳар бир мусулмон бирор ҳайвонни – қўй, эчки ёки туяни қурбонлик келтиради. Қурбонлик Иброҳимнинг хотираси учун қилинади, чунки у ўз ўғлини рози бўлиб Худога берган эди. (Мусулмонларнинг кўпчилиги, қурбонликка бағишланган Исмоил деб ишонадилар. Муқаддас Китоб эса бу – Исҳоқ деб аниқ қилиб кўрсатади.) Қурбонлик мусулмон оламида бир вақтда келтирилади – зиёратчилар Маккада, исломга имон келтирган аксарият одамлар ўз уйларида қурбонлик келтирадилар. Улар хаёлан ҳамма мусулмонларни бу ҳайит байрамида Иброҳим ва Исмоилнинг оиласи билан боғлайдилар. Муқаддас Китоб билан таниш бўлган ҳар бир одам бу воқеа Маккада эмас, балки бошқа жойда бўлганлигини, қолаверса, Исмоил эмас, Исҳоқ тоғда куйдириладиган қурбонликка бағишланмоқчи бўлганини билади (Ибтидо 22:2). Исмоил эса бир неча йил олдин ўз уйидан – Иброҳим хонадонидан қувилган эди (Ибтидо 21:14).
Иброҳим оиласида бўлиш иштиёқи
Гарчи Муқаддас Китоб талқини билан солиштирилганда бу урф-одат ва удумлар нотўғри баён қилинганга ўхшаса-да, бироқ уларнинг тўлиқ асосланганлигига амин бўламиз. Муҳаммад ва барча араблар, қолаверса, ҳамма мусулмонлар ҳам, миллатидан қатъий назар, қалбларининг туб-тубида ўзларини “Худонинг дўсти” оиласига, яъни Иброҳим оиласига қўшишга чуқур эҳтиёж сезадилар. Бу эса барбод бўлган Иброҳим оиласини Исо орқали ҳақиқатдан яраштиришга имкон туғдиради.
Бугунги кунда Исмоил болаларининг йиғиси
Ушбу китобнинг кейинги бобларида мусулмонлар қандай қилиб турлича усуллар билан Иброҳим оиласининг ҳақиқий аъзолари бўлишлари мумкин эканлигини муҳокама қиламиз. Қани, келинг, “Худо эшитди” исмли боланинг биринчи бўлиб йиғисини эшитган Самовий Отага ўхшаб кўрайлик.
Сукунат ҳукм сурган ўнг минглаб мачитларда, ишонувчан мусулмонларнинг фақатгина бир оҳангдаги овоз билан қуйидагиларни такрорлаётганларини эшитиш мумкин: “Оллоҳдан бошқа Худо йўқ, ва Муҳаммад – Унинг пайғамбари”. Улар араб “пайғамбари”га қулларча тақлид қилиб, бу сўзларни айтаверадилар, қалбларидан эса Худога мурожаат этиб, бизнинг тинмай қилган ибодатимизни Қиёмат Кунида инобатга олгин, деб илтижо қиладилар.
Мачитдан унча узоқ бўлмаган салқин жойда, марҳум “авлиё”нинг қабри тепасида Исмоил қизларидан бири нола чекяпти. У ишонч билан қабрни қучоқлаб олган, “шундай қилсам, менга барака ёғилади”, деб қиз ишонади. Сўнг у юзига фотиҳа тортиб, Парвардигорга мурожаат қилади: “Эй Худойим, менинг ибодатимни эшит ва ...”.
Узоқ ўрмонда бир неча сўфийлар йиғилган. Улар бир маромда гоҳ олдинга, гоҳ орқага тебраниб, такрор-такрор: “Оллоҳу!”, яъни “Худо бор!” деб айтишмоқда. Бу сўзларни улар икки юз минг маротаба айтадилар! Ҳар бир ибодатгўй ўзидан кетар даражада ҳаяжонланиши керак, шу тариқа уларга ўргатганларидек, Худо билан бирлашадилар. Қанчалар руҳий ташналик! Нима учун шундай бўлиши керак? Исломий эътиқодга кўра, милодий 632 йили Муҳаммаднинг ўлимидан сўнг – Худо биронта одам билан гаплашмаган экан. Бундай билим ва тасаввур билан яшаш инсон учун жуда қийин. Инсон барҳаёт Худо билан мулоқот ўрнатишга ҳаракат қилиши ва шунга интилиши керак.
Ява оролининг чакалакзорларида, шундоққина қишлоқнинг биқинида ғайритабиий, қулоқни тешиб юборадиган чинқириқни эшитиш мумкин. Мусулмон муллаларининг ҳар қандай маросиму ибодатлари, қурбонлик қилинган биронта ҳам жонлиқ қони Исмоил қизи ичига кириб олган шайтон азобларидан халос эта олмади. Бу чинқириқ – ислом дини қутқаришга чора топа олмаган, дардини енгиллаштира олмаган телбасимон қизнинг бақириғи эди.
Рамалахда Роҳила эмас, болаларидан айрилиб қолган Ривқо йиғлаяпти. Унинг фарзандларини Иордан дарёсининг Ғарбий қирғоқларида, чанг босган йўлларда Исроил снарядлари йўқ қилди. Бу нолалар фақат нариги дунёга кетган фарзандлар учун тўкилаётган кўз ёшлари эмас, балки топталган мевали боғлар, ер билан яксон қилинган уйлар учун ҳамдир. Бегуноҳ қонлар тўкилмоқда! Бу адолат ва ҳаққоният ноласи, бу олам каби кўҳна нола: “Ер юзидаги Раббий қачон одил ҳукм қилар экан?”
Бошпаналаридан ажралган қочоқларнинг вақтинчалик ва қоронғу лагерларида авлодларнинг йиғи овозлари эшитилади. Чунки Исмоил насли ўз еридан, яъни фақатгина Фаластиндан эмас, балки Қувайтдан, Ливиядан, Афғонистондан, Покистондан, Эрондан, Ироқдан, Эфиопиядан қувилган. Иқтисодий инқироздан эса Сомали, Судан, Чад, Бангладеш, Ҳиндистон, Миср, Алжир, Тунис, Марокаш каби мамлакатлардан яна минглаб қочоқлар нола чекмоқда. Исмоил болаларининг Худога қаратилган ноласи чексиздир.
Қоҳира, Калькутта, Дакка, Карочи шаҳарларида ахлат уюмлари орасидан келаётган бу нолалар кўпроқ аламли инграшга ўхшайди: улар бор нарсасидан айрилганлар, бошпанасиз, ҳеч вақоси йўқ дайдилар каламушлар билан бирга чиқиндиларни еб юришади. Уларнинг “Раббий, Сен қаердасан?” деб сўрашга ҳам мадорлари йўқ.
Худо эшитяптимикан? Албатта, эшитяпти! Ахир, Худо Исмоилга марҳамат қилди-ку! У бу ташландиқ болага “Худо эшитди” деб исм қўйди! Худо эшитяпти! Худога шукур! У эшитяпти! Халилуя! Ё Раббий, шундай қилгинки, биз ҳам эшитайлик!
5 – боб
Ака-укалар ўртасидаги адоват
“
"Ўғлинг бўлгай асов эшакдай, унинг қўли кўтарилгай ҳаммага қарши ва ҳамманинг қўли – унга ҳам қарши, қариндошлари билан душман бўлиб яшагай” (Ибтидо 16:12).
Туғилмаган Исмоил ҳақидаги қадимий ривоят жиддий фикр юритишга ундайди. Бу – Исмоилнинг хулқ-атвори ихтиёрий равишда Худо томонидан белгиланган, деган маънони билдирадими? Эҳтимол, Худо бу оиладаги бузилган муносабатларнинг оқибати ёмон бўлишини олдиндан кўра билганмикан? Бу икки саволнинг жавоби бир-биридан унчалик узоқ эмас. Инсон тарихини ҳаракатга келтирувчи кучни Худо билади, воқеаларнинг ривожланиши нимага асосланганлигини фақат У билади. Бироқ айнан У бизни шундай қилиб яратдики, биз қандай йўл тутаётган бўлсак, шунга қараб ҳаракат қилаверамиз. Демак, Исмоил билан қандай воқеалар юз бериши муқаррарлигини Худо кўра билган ва бу ҳақда башорат қилган.
Исмоил шахсиятидаги қора доғлар
Ака-укалар ўртасида душманлик нима сабабдан келиб чиққанлигини билиш ниятида Исмоил ҳаётида юз берган воқеаларни бирма-бир кўриб чиқамиз. Сора фарзанд кўришга кўзи етмагач, эрига мисрлик чўри қизнинг ёнига кириб, у орқали фарзандли бўлинг, деб маслаҳат берди. Ҳожар ҳомиладор бўлиши биланоқ, унда кундошлик ҳиссиёти жўш урди. Ҳожар ўз бекасидан нафратлана бошлади. Ўша вақтнинг урф-одатига кўра, аёл кишининг вазифаси – фарзандлар, айниқса ўғил туғиш эди. Фарзанд кўра олмайдиган аёл беҳуда яшаётган ҳисобланарди. Ҳожар, Худо менга барака берди, Сорани баракадан маҳрум қилди, деб олдиндан ўзича хулоса чиқарди. Ҳожарни манманлик ҳисси чулғаб олди. Албатта, Ҳожар ўзини тутишидан Сора қаттиқ ҳақоратланган эди. Шунинг учун ҳам бека чўрисига қўпол муомалада бўларди, уни уришиб-сўкарди, иложи борича Ҳожарни уйдан ҳайдаб чиқаришга ҳаракат қиларди. Шундай қилиб, Исмоил ҳали она қорнида экан, Ҳожар Соранинг сўкишларидан, Иброҳим уни ҳимоя қилишдан воз кечганидан, сўнгра бу оиладан қочиб кетганда, ёлғизликдан азоб чекканидан қалби жароҳатланган эди. Юрагининг тубида Исмоилни асраб юрганда, Ҳожар ваҳимани, қаттиқ ғазабни, душманликни бошидан кечирди. Бу ҳис-туйғуларнинг барчаси Ҳожарнинг қалбидаги руҳий ўзгаришларнинг сабабчиси бўлди.
Лекин Худо унга келди. У Ҳожарга тасалли берди. Худо унинг ҳали туғилмаган фарзандига “Худо эшитди” деб исм қўйди, чунки Ҳожарнинг азоб-уқубатларини Худо кўрди. У Ҳожарга, бекангнинг олдига қайт, унга итоат эт, деб амр қилди. Ҳожар Ибромга ўғил туғиб берди. Бир қарашда, ўзаро можаролар барҳам топгандай эди. Исмоил ўз отаси Иброҳим ёнида улғайиб, катта бўлганда, албатта тўнғич ўғил сифатида отанинг меросхўри бўлишига ишониб, умид билан яшарди. Исмоил отаси билан бир кунда суннат қилинди, ўшанда Исмоил ўн уч ёшда эди. Шубҳасиз, Исмоил ўзини Иброҳимнинг ажойиб хонадонининг нуфузли аъзоси деб ҳисобларди.
Бироқ тез орада Соранинг “Кулгу” (Исҳоқ) исмли ўғил кўриши ҳақидаги хабар оиланинг мустаҳкамлигига путур етказди. Энди Исмоил чўрининг ўғли сифатида тўнғич ўғил ҳақ-ҳуқуқини қонуний “биринчи хотин”дан туғилажак болага бериши кераклиги ҳақидаги туйғу билан яшарди. Шубҳасиз, янги хавф-хатар Ҳожарда яна кундошлик ҳиссини уйғотди, у ўз фарзанди онгида ҳам Соранинг ўғлига нисбатан нафрат ва рашк ҳиссининг пайдо бўлишига сабабчи бўлди. Исҳоқ катта бўлганда, Сора уни кўкракдан чиқарди. Бу кунни нишонлаб, Иброҳим катта зиёфат бераётганда, Исмоилнинг бошидан кечираётган оғир қайғу-ҳасратлари юзага қалқиб чиқди. Битикда айтилишича, Исмоил Сора ва унинг ўғлини масхара қилибди (Ибтидо 21:9). Сорада олдинги ғазаб ва хафагарчиликлар жўш урди. У Иброҳимдан Ҳожарни ва унинг ўғли Исмоилни хонадондан бадарға қилишни талаб этди.
Иброҳим Раббийнинг маслаҳати билан Соранинг бу талабига кўнди. Ҳожарга билан Исмоилга бироз егулик ва бир меш сув берилди, улар уйдан қувилдилар. Ҳожар билан Исмоилнинг алам ва қаҳр-ғазаб тўлдирган юраги кенглигини ким баҳолай олади? Айнан шу воқеалар Исмоилнинг келажагига боғлиқ бўлган Раббий башоратларининг сабабчиси эди.
Айбсизлар йўқ
Кимни жазога ҳукм қилиш керак? Ҳожар ва Исмоил уйдан шармандаларча қувилганликлари учун Сора билан Иброҳимни ҳаққоний айблашлари мумкин. Бошқа томондан, масиҳийлик ақидаларидан маълумки, ўз ҳаракатларимиз ва сўзларимиз туфайли юз бераётган ҳодисаларнинг ҳаммасига ўзимиз жавобгармиз. Инсоний тушунча доирасида бу воқеада қаҳрамонлар йўқ: ҳамма танбеҳга лойиқ. Наҳотки, ҳар бирининг ҳаётида Худо ўз иштирокини кўрсатмаётган бўлса?! Ахир, оила фожеасида бундан ҳам баттар воқеалар юз бериши мумкин эди-ку! (Айтайлик, ўч олиш мақсадида қирпичоқ бўлиш ёки хунрезлик қилиш.) Аммо Худо ўша ерда бўлиб, ҳар бирига Ўз севгисига мувофиқ иш тутди. Ҳожар ва Исмоилнинг ҳаётлари қутқариб қолинди. Келажакдаги улуғворлик ваъдаси яна Исмоилга берилди. Исмоил улғаяр экан, Худо доим у билан бирга бўлди. Албатта, Иброҳим ва Сора улуғ ёшга кирганларига қарамасдан, ўғиллари томонидан баракага сазовор бўладилар ва ёрқин келажакни қўлга киритадилар.
Исмоил ва бугунги ислом ўртасида алоқа борми?
Ислом феноменининг бугунги далилларига буларнинг қандай алоқаси бор? 1990-йиллар ўртасида бир миллиарддан ортиқ мусулмонлар бор эди. Шубҳасиз, улар бугунги кунда Масиҳ жамоатига катта хавф-хатар туғдирмоқда. Саволни яна қайтарамиз: Исмоилнинг феъл-атвори ва уни уруғбоши деб қабул қилган ислом ўртасида алоқа борми? Эҳтимол, бу савол қизиқ туюлиши мумкиндир, лекин бизнинг ўйлашимизча, тўғри савол. Чамаси, тарих ҳам буни тасдиқлаяпти.
Ўз тарихимизни эслайлик
Исмоилнинг наслига нисбатан жуда ҳам шафқатсиз бўлмаслик учун, ўзимизнинг тарихимизни эслайлик. Ўтган асрда иккала жаҳон уруши ҳам Ғарбда бошланган. Совет Иттифоқининг қулашига қадар дунёда икки буюк давлат бор эди: Совет Иттифоқи ва Америка Қўшма Штатлари. Бу иккала давлатни мусулмонлар ғарб деб ҳисоблашган. Биз ўзимиз гуноҳкор бўлган
нарсада исломни айбламаслигимиз керак.
Ғарбни озиқлантирувчи душманлик ва жабр-зулмнинг ўзгариш суръати қанақа? Бунинг учун Эдвард Хантернинг “Қизил Хитойда онгни тозалаш” (1953 йил) номли ажойиб китоби учун миннатдорман. Бунинг бошланиши – Кореядаги уруш ва Америка Қўшма Штатларида биз хавфни ҳис этишимиз бўлди. Маълум бўлишича, асирликка тушган кўплаб аскарларимизнинг мияларини яхшилаб заҳарлаб, бизнинг юртимизга қарши жўнатишибди. Хантернинг нуқтаи назари шуки, Хитойнинг коммунистик мия тозаловчилари психиатрияда даврийлик деб аталувчи, яъни (ҳақиқий ёки таъсир кўрсатадиган) гуноҳкорлик ҳиссидан тажовузга ўтиш ҳаракатини қўллашни ўрганишган. Кўпчилик олимлар мусулмонларни “гуноҳ ва итоаткорлик” сўзлари билан эмас, балки “уят ва ор-номус” сўзлари билан таърифлашларига қарамасдан, ушбу китоб муаллифининг таъкидлашича, бу сўзлар ҳақиқий Худога қарши қаратилган гуноҳдир, бу сўзлар одамларда чинакам гуноҳ туйғусини пайдо қилади. Вудберри Қуръон ва Қуръонга алоқасиз манбалар тўғрисида олиб борган тадқиқотларида бу нуқтаи назарни қўллаб-қувватлайди (Woodberry, 1989:150-159). Шунинг учун мен, қуйида баён этилган далиллар мусулмонлар ва гуноҳ масаласини муҳокама қилиш учун ниҳоятда ўринли, деб ҳисоблайман.
Ҳаракат қилиш схемаси тахминан қуйидагича: чинакамига қилинган ёки тасаввурдаги гуноҳ айбни пайдо қилади. Айбга барҳам берилмаса, қўрқувни келтириб чиқаради. Қўрқув олиб ташланмаса, у душманлик ҳиссига олиб келади. Маълум вақтдан сўнг бу душманлик ё ичкарига қараб интилади ва ўз жонига қасд қилишга ёки асаб касаллигига ўхшаш психосоматик иллатга олиб келиши, ёки бўлмаса қандайдир маълум бир объектга қаҳр-ғазабини қаратиши мумкин. Охир-оқибатда шахс фалокатга олиб келадиган бундай таъсирдан қутилмаса, ушбу душманлик бошқа конкрет одамга нисбатан зўравонлик қилишига (ўлдирилишига) ёки бўлмаса, бутун халққа қарши қаратилган оғир жиноятга (урушга) қўл кўтаришга туртки бўлиши мумкин. Исмоилнинг душманлиги ва зўравонликка мойиллиги унинг укаси Исҳоққа бўлган ҳасадда илдиз отган эди. Ҳасад ҳам гуноҳдир. Бугунги мусулмонлар шундайки, уларда бу ахлоқсиз одат ҳали барҳам топмаган. Улар ихтиёрий равишда ўзларини Исмоил билан тенглаштиришга қарор қилдилар, онгли равишда ёки беихтиёр ўша қадимий ва вайрон қилувчи рақиблик руҳини ўзлаштирдилар. Муаллиф нуқтаи назаридан, исломнинг масиҳийлар ва ибронийларга нисбатан ҳозирги пайтдаги душманлиги айнан ислом Исмоил руҳини қабул қилганлигидир деб билади. Хантернинг таҳлили замонавий исломга айнан мос келади. Биз эса бунга Исо Масиҳда гуноҳлари кечирилмаган одамзоднинг қолган қисмини қўшишимиз мумкин.
Инсон табиатининг Исо томонидан тушунилиши
Таажжуб, Исо буларнинг ҳаммасини тушунарди, икки юз минг йил олдинги ҳодисалардан сабоқ олиб, инсоният тарихида келажакда икки юз минг йилдан кейин қандай воқеалар, ҳодисалар юз бериши ҳақида У тўғри гапирган. Ўзининг ваъзларидан бирида Исо охирзамон ҳақида шундай деган эди:
“Сизлар уруш ҳақидаги хабарларни ва миш–мишларни эшитасизлар. Бироқ чўчиманглар! Булар содир бўлиши шарт, аммо бу ҳали охири дегани эмас.Халқ халққа қарши, шоҳлик шоҳликка қарши кўтарилади. Айрим жойларда қаҳатчилик ва зилзилалар бўлади” (Матто 24:6, 7).
Исо шуни ҳам тушунар эди: то одам тавба қилиб оқланмагунча, буларни бошидан кечирганлар билан ёмон муносабатда бўлаверади. Солиҳ одамнинг борлиги тавба қилмаган одамни янада кучлироқ виждон азобига солаверади. Шунинг учун Исо инсониятни огоҳлантиради: “Ўшанда сизларни қийнаш ва ўлдириш учун тутиб берадилар. Менинг номим туфайли барча халқлар сизлардан нафратланади” (Матто 24:9). Мусулмонлар Масиҳ орқали Худо билан ярашмасалар, бу йўлдан қайтмайдилар.
Масиҳга мурожаат қилиш – шифо топишнинг калити
Олий ҳақиқат шуки, ҳамма одамлар Масиҳга мурожаат қилишга интиқдирлар. Биз ҳам Худойимиз исми учун жанг қилаётганлар сафига қўшиламиз. Одамзод аллақачон ҳукм остида: унга ҳукм чиқарилган. Худо энди гуноҳларимизнинг кечирилишини хоҳламайди. У бизнинг қутқарилишимизни истайди. Бу қутқарилиш фақат оламнинг Нажоткори Исо Масиҳга бағишланган ҳаёт орқали келади. Демак, биз мусулмон оламидаги зулм саҳнасини кўрганимизда, инсон гуноҳи туфайли келиб чиққан, қолаверса, чуқур илдиз отган ва енгилмаган душманлик аломатларини уларда кўра билишимиз керак. Юқорида айтиб ўтилган нохуш ҳодисаларни биз мусулмонлардан юз ўгириш учун баҳона қилиб кўрсатмаслигимиз лозим. Бироқ биз буни келтириб чиқарувчи сабаблар билан Раббий Исо Масиҳ ваъзлари орқали курашишимиз керак.
Асов эшак тўғрисида башорат
Келинг, яна бир марта Исмоилнинг табиати тўғрисидаги оятни ўқиб чиқайлик: “Ўғлинг бўлгай асов эшакдай...” (Ибтидо 16:12). “Асов эшак одамлар орасида”... Бу нимани англатади? Дарвоқе, Худо ўзининг норозилигини Аюбга билдирар экан, асов эшак ҳақида шундай дейди:
“Қулонга ким озодлик берган?
Ким унинг арқонини ечиб ташлаган?
Мен даштларни унга макон қилиб бердим,
Шўр ерлар қулоннинг маскани бўлди.
Шаҳардаги шовқин–сурондан у кулади,
Ҳеч ким унинг устига миниб, унга бақиролмайди.
Қирлар қулоннинг яйловидир,
Ўша ерларда у кўкатларни қидириб юради” (Аюб 39:5-8).
Исмоил кучли, ёввойи, қолаверса, биз яна шуни қўшимча қилишимиз керакки, муроса қилолмайдиган, ук аларини ҳурмат қилмайдиган, шаҳарда яшай олмайдиган одамдир. У озодликни шунчалик яхши кўрадики, ҳаттоки ўз қариндош–уруғлари билан ҳам, бошқа бирор кимса билан ҳам муроса қила олмайди. Шарҳловчилардан бири бу тўғрида мана нима дейди: “Исмоилийлар бетиним ўзаро урушлар ҳолатида ҳаёт кечирадилар... бир-бирлари билан ёки ўз қўшнилари билан низоларга борадилар...Исмоил Иброҳимнинг бутун авлоди ичида мустақил ўринни эгаллайди” (Keil and Delitzsch. Қайта нашр, 1-жилд, 220-бет). Бу ҳолат нуқтаи назаридан айтиш лозимки, Муҳаммад Исмоилнинг ҳақиқий наслидир. Муқаддас Китоб пайғамбарлари қаторига бемақсад киришга интилиш ўрнига, у арабча Қуръонни (Қуръон 12:1; 20:112 (113); 46:11 (12) яратган араб пайғамбари сингари ўзининг машаққатли мустақиллигини сақлаб келяпти.
“Иброҳимнинг дини”
Қолаверса, Муҳаммаднинг қатъий таъкидлашича, у яҳудийлар билан ҳам, масиҳийлар билан ҳам алоқа қилмаган. У фақат “Иброҳимнинг дини” билан боғланган (Қуръон 2:129 (135)). Бундай қулай позицияни эгаллаган Муҳаммад ҳамма тан олган пайғамбар ҳақ-ҳуқуқини қонунлаштиришга интилиб, урф-одатларнинг бир қисмини ундан, яна бир қисмини бундан олди-да, ўзини иккала диндан ҳам ажратиб олди. Чунки у ўзидан олдинги пайғамбарларни сиқиб чиқариб, “пайғамбарларнинг муҳри” бўлмоқчи эди. Яъни пайғамбарлар қаторида сўнгиси ҳисобланиб, Худо одамга берган аҳднинг қатъий ифодачиси бўлишга интилди.
Инкор этиш ва зўрлик қилиш
Олдинига Муҳаммад яҳудийлар ва масиҳийлар билан келишишга уриниб кўрди. Лекин бир битимга кела олмагач, Муҳаммад нафақат улардан юз ўгирди, балки яҳудийлар билан юз берган ҳодисани амалга оширди – хунрезлик қилди; масиҳийларни эса одамларнинг иккинчи сортига (яъни зиммийларга) чиқариб қўйди, масиҳийларнинг юраги ҳисобланмиш эътиқодини бузиб ташлашга ҳаракат қилди. Бу масалаларни кейинроқ муҳокама қиламиз, шунинг учун биз ҳозир батафсил тўхталмаймиз. Муҳаммад ўзини масиҳийларга ҳам, яҳудийларга ҳам манфур одам қилиб кўрсатиб, ҳар доим издошлари орасида уларга нисбатан душманлик ва адоват уруғини сепди (Қуръон 42:37 (39)), “Муқаддас Уруш” қилишга даъват этди (Қуръон 2:212 (216), 4:76 (74), 9:5, 61:4)). (Қуръонда Муқаддас Уруш шартларининг элликдан зиёд тавсиялари мавжуд (Whitehouse 1981:50-51)). Ибтидо китобининг 16:12-оятида ёритилган Иброҳимнинг феъл-атвори ажиб тарзда бугунги кундаги сингари, у сингдирган ҳаёт тарзи ва ислом ақидалари билан яшаётганларда сақланиб қолган.
Руҳий самара ва азоб-уқубат
Ана шу ерда менга қуйидагиларни айтишга ижозат беринг: кўплаб мусулмонлар ажойиб сабр-тоқатли, меҳмондўст ва Инжилга нисбатан хайрихоҳ инсонлардир. Бунинг учун Худога ҳамду санолар бўлсин! Мусулмон оламида мўл-кўл ҳосил етиляпти. Бироқ юқорида айтиб ўтилган душманлик ва хўрлаш мисоллари кўп ҳолларда ислом оламида нохуш вазиятларни келтириб чиқармоқда, бугунги кунда мусулмонларни Инжилга олиб келмоқчи бўлган масиҳий миссионерлар учун қийинчиликлар туғдиряпти. Энг яхшиси, мусулмонлар билан иш бошлаётганлар ҳеч қандай хом хаёлларга берилмасликлари керак.
Раббимиз тириклик вақтида ғалаба осонликча келмаган эди. Бугун ҳам худди шундай. Биз доимо хавф-хатар остида яшамоқдамиз, бизнинг миссионерлик ишимиз эса унинг марказида олиб бориляпти, баъзида у туфайли, баъзида эса унга қарши. Бизда Масиҳни ўз Раббийси сингари севувчилар қўлида мусулмон қалбини ўзига ром қиладиган Муқаддас Битик бор. Ёрдамга, ҳақиқатга, шифо топишга, озодликка, Худо билан мулоқот қилишга, нажотга интилган Исмоил болалари учун бизнинг жавобимиз тайёр.
“Мен унга барака бераман”
Иброҳимнинг ибодати беҳудага кетмади. У деди: “Қанийди, Исмоил Сенинг марҳаматинг остида яшаса”. Худо бўлса шундай жавоб қилди: “Исмоил тўғрисида қилган илтимосингни ҳам эшитдим. Мен унга барака бераман” (Ибтидо 17:18, 20). Бугун Худо биздан Исмоил ўғилларини – мусулмонларни Исо Масиҳнинг Хушхабари орқали марҳаматлашимизни сўрашимизни кутяпти. Исмоил ва унинг руҳий насли, мусулмонлар энди Иброҳим оиласидан ташқарида қолмасликлари керак. Исо Масиҳ хочда Ўз қонини тўкиб, ҳамма одамларни бирлаштирди. Ҳа, биз бўрилар орасидаги қўйлар сингари, Исо Масиҳ айтганидай олдинга қараб юряпмиз. Бироқ бизга қолганларни қутқариш учун Унинг Руҳининг кучи ва аҳдлари берилган. Биз дарғазаб бўлган биродарларимиз орасида самарали ҳосил йиғишимизга ва умумий отамиз Иброҳим оиласининг шикастланган авлодини шифолашимизга ишонамиз.
2 – ҚИСМ
ИСМОИЛНИНГ ЭНГ МАШҲУР ЎҒЛИ
6 – боб
Муҳаммад – биринчи мусулмон
“Айтинг: “Ўзи ризқланмай
(таомланмай, барчани таомлантирган)
ҳолида осмонлар ва Ернинг
яратгувчиси бўлган Оллоҳдан ўзгани
дўст тутайми?!” Айтинг: “Албатта
мен Оллоҳга бўйсингувчи
кишиларнинг аввалгиси бўлишга
маъмурман (амр қилинганман)”.
Ҳаргиз мушриклардан бўлманг!”
(Қуръон 6:14).
Юқорида келтирилган парчада Муҳаммад ўзини мусулмонларнинг аввали ёки исломдаги биринчи инсон эканлигини таърифлайди. Бу икки маънода изоҳланиши мумкин: Муҳаммад ўша даврдаги барча мусулмонларнинг энг буюги ёки янги дин – исломнинг асосчиси ҳисобланади. Модомики, турли жойларда Муҳаммад Иброҳимни ва Инжилнинг кўплаб намояндаларини, шу жумладан, Исо Масиҳни ҳам, мусулмон (яъни Худога ўзини бағишлаганлар) сифатида талқин қилар экан, Муҳаммад ўзини пайғамбарларнинг ичида энг машҳури деб ҳисоблайди. Лекин тарихий нуқтаи назардан ислом Муҳаммаднинг таълимотидан келиб чиққан. Ислом дин сифатида Муҳаммадгача бўлмаган. Масалан, мусулмон тақвими Иброҳимдан эмас, Муҳаммад сиёсий ҳокимиятни ва Мадинадаги мусулмонлар устидан ҳарбий раҳбарликни ўз зиммасига олган йилдан бошланади. Муаллиф Муҳаммаднинг мусулмон халқлари ўртасидаги устунлигини айнан шу тарихий нуқтаи назардан тушунади.
Шу ўринда “Мусулмон” сўзига таъриф бериб ўтиш лозим. Бу сўзнинг луғавий маъноси “итоаткор одам” демакдир. Ислом контекстида бу – “Худога ва Муҳаммадга итоат этган шахс”ни билдиради. Зеро, Қуръонда Худо ва Муҳаммад бир-бирига зич боғланган бўлиб, “Ислом” Муҳаммаднинг Қуръон ва ҳадисларда баён этилган таълимотига бўйсунганларни англатади. Бугунги мусулмонлар бундай талқинни кескин инкор этадилар, чунки улар Муҳаммадни Инжил пайғамбарлари билан бир қаторга қўядилар, унинг Қуръон китобини эса илоҳий ваҳий деб биладилар. Бу икки мунозарали масалани биз кейинроқ муҳокама қиламиз. Шундай қилиб, биз Муҳаммадни исломнинг асосчиси ва биринчи ҳимоячиси деб қабул қиламиз: демак, бу маънода у – илк мусулмонларнинг энг буюгидир.
Муҳаммад ҳаётининг тарихи
Агар мусулмонлар билан ишламоқчи бўлсак, Муҳаммад исломни қандай таъриф қилганини тушунишимиз керак. Бунинг учун Муҳаммаднинг ҳаётидан баъзи бир деталларни ва воқеаларни билишимиз лозим. Мусулмонлар сиздан қайта-қайта: “Муҳаммад ҳақида сиз қандай фикрдасиз?” – деб сўрайверадилар. Эҳтимол, сиз бу саволга жавоб беришни истамасангиз керак. Бироқ ҳеч бўлмаганда, сиз у ҳақда ўқиганлигингизни айтиш имконига эга бўлишингиз керак. Қуйидаги материал биографик манбалардан олинган бўлиб, манбалар библиографияда кўрсатилган. Муҳаммад Арабистоннинг Макка шаҳрида, тахминан эрамизнинг 570 йилида туғилган. Муҳаммаднинг отаси у туғилмасдан олдин вафот этди, онаси эса – Муҳамммад туғилгач, икки йилдан кейин оламдан ўтди. Муҳаммадни тарбиялашни арабларнинг кўзга кўринган курайш қабиласидаги қариндошлари ўз зиммаларига олишди. Муҳаммаднинг болалиги саҳрода ўтган ва тахмин қилинишича, у бадавий кўчманчиларнинг ҳамма йўлларини ўрганиб чиқди. Кейинроқ ўспиринлик пайтида Муҳаммад бой савдогарнинг карвонини кузатиб юрди. Чунки у бошқаларга нисбатан ростгўйлиги ва чаққонлиги билан ажралиб турар экан.
Милодий 595 йили Муҳаммад ўзининг бой бекасига – бева Ҳадичага уйланди. Ҳадича Муҳаммаддан ўн беш ёш катта эди. Бироқ Муҳаммад 619 йилгача – то Хадичанинг ўлимига қадар ниҳоятда унга вафодор бўлди. У бой бева аёлга уйлангач, кўпдан бери орзу қилиб юрган бўш вақтга эга бўлди. У кўпинча Маккага яқин бўлган Хиро тоғининг этагидаги ғорга медитацияга берилиш учун кириб кетарди. Муҳаммадга биринчи бор қирқ ёшида – милодий 610 йили ваҳий келган. Кўплаб олимларнинг ҳисоблашича, Муҳаммаднинг бундай тажрибаси “Ва-н-нажм” номли сурада келтирилган:
“Унга (бу ваҳийни) бир кучга тўлган, соҳиби қудрат (яъни Жаброил алайҳиссалом) таълим бермишдир. Бас, у (аввал) юксак уфқда (кўриниб), тик турди. Сўнгра яқинлашиб, пастлади. Бас, (Муҳаммад алайҳиссаломга) икки камон оралиғида ё (ундан-да) яқинроқ бўлиб; (Оллоҳ) Ўз бандаси (Муҳаммад алайҳиссалом)га туширган ваҳийни келтиради. (Пайғамбарнинг) кўнгли кўрган нарсасини инкор этмади (яъни Жаброил фариштанинг суратини кўриб, пайғамбарнинг кўнгли ҳам қаноатланди ва унинг Оллоҳ таоло томонидан фаришта эканлигига иймон келтирди” (Қуръон 53:5-11).
Олдинига Муҳаммад бундай ҳолатдан бениҳоят ташвишланди, жинни бўлиб қолдиммикан деб, анча эсанкиради. Хотини ва хотинининг жияни – масиҳий Барака ибн Навфал билан маслаҳатлашгандан сўнг шунга амин бўлдики, экстаз пайтида фаришта Жаброил орқали Муҳаммадга илоҳий “ваҳий” берилибди. Бу “ваҳийлар” унга маълум вақтларда зоҳир бўлиб турарди. Ҳаётининг шу вақти мобайнида хотини ва бир нечта яқин дўстлари Муҳаммадни “Худонинг вакили” деб қабул қила бошладилар. Гарчи олдинига, яъни уч йил мобайнида бу ҳолат тор доирада сир тутилса ҳам, кейинроқ - эрамизнинг 613 йилидан бошлаб Муҳаммад очиқчасига ваъз қилиши кераклигини амр орқали англади. Муҳаммад олти йил давомида ваъз қилди. Бунга курайшларнинг йўлбошчилари томонидан ҳеч қандай қаршилик бўлмади.
Муҳаммад ваъзларининг кетма-кетлигини қайта тиклаш жуда қийин, чунки унинг издошлари Муҳаммаднинг ваъзларини ўзгача усулда тузишган. Қуръоннинг биринчи бобидан ташқари, қолган 113 боб ваъзларнинг узунлигига боғлиқ ҳолда, хронологияни тўлиқ инобатга олмай жойлаштирилган. Узун боблар Муҳаммаднинг турли вақтда қилган гапларининг композициясини намоён этади. Муҳаммад ҳаётининг олдинги ва кейинги даврларида Қуръонда ёзилганлар масаласида олимлар ўртасида тўла келишув ҳукм сурди. Асосан, ҳис-ҳаяжонга тўла, ахлоқ-одобга ва Худонинг танҳолигига оид жиддий қарашлар олдин юзага келган. Ташкилий, ҳуқуқий ва маъмурий масалаларга оид насрий боблар эса кейинроқ яратилган. Яҳудийлар ва масиҳийларга, уруш ва исломни бутун жаҳонга кўрсатишга бағишланган боблар ҳам кейинги даврга тааллуқли деб ҳисобланади. Доимо такрорланиб турадиган эслатишлар, Муҳаммад томонидан ўзининг пайғамбарлик миссияси ҳимоя қилиниши, қолаверса, исмини доимо Худо билан боғлаши, Унга итоат этиши – матннинг бошидан охиригача давом этади.
Милодий 619 йили Муҳаммаднинг монотеистик ва ахлоқий башоратларига қарши курайш оқсоқоллари ўртасида кучли тўда пайдо бўлди. Бу вақтга келиб Макка бутун Арабистоннинг диний марказига айланган, башорат эса савдо-сотиқ ривожланишига хавф туғдирарди. Муҳаммад ва қурайш қабиласи йўлбошчилари ўртасидаги ҳокимият учун жанг уч йил давом этди. Бу можаронинг чўққиси – қурайш йўлбошчиларининг Муҳаммадни ўлдириш режаси бўлди. Бу милодий 622 йилида юз берди. Дўстлари томонидан суиқасд тўғрисида огоҳлантирилган Муҳаммад шу йилнинг июнь ойида Маккадан қочиб кетди. Уни мамлакатнинг марказидан тахминан тўрт юз километр шимолида жойлашган Машриб шаҳрига таклиф қилишди. Муҳаммад у ерда ҳакам, сўнгра қабила бошлиғи бўлди (Barton 1974:10).
Айнан Машрибда Муҳаммадни кўплаб бошқа қабилалар қўллаб-қувватлади. У маҳаллий қабилаларни муваффақият билан бирлаштириб, Макканинг ҳукмронларига очиқдан-очиқ қарши чиқди. Эрамизнинг 630 йилига келиб Муҳаммад кучайиб кетди, Маккага ўн мингга яқин одамни бошлаб келиб, ҳеч қандай қаршиликсиз шаҳарни осонликча босиб олди. 632 йили – Муҳаммад Маккадан Мадинага қочгандан сўнг ўн йил ўтгач, касал бўлиб қолди ва сирли ҳолатда ўлди. У ўшанда тахминан олтмиш икки ёшга кирган эди. Унинг вориси ким бўлади ёки кимни йўлбошчи қилиб тайёрлаган – бу тўғрида у ҳеч қандай кўрсатмалар бермаган эди. Узоқни кўра билмаслик оқибатида ўша вақтдан бошлаб исломни заҳарлаб келаётган ҳокимият учун кураш, қирғинбарот ва фитнанинг кети узилмайдиган бўлди.
Шиддатли йиллар мобайнида Муҳаммад сўнгги монотеистик пайғамбар эканлигини ўжарлик билан исботламоқчи бўлди. У жангларда ўзининг ниҳоятда ботирлигини кўрсатар, дўсту душманлар билан бўлган музокараларда алоҳида моҳирлигини намоён қиларди. Хадичанинг ўлимидан кейин, Муҳаммад хотинларининг сони ўсиб боришига қарамай (ўн битта хотин ва икки канизак), у хайри садақани кўп қиларди, ибодатда ва рўзада ниҳоятда диёнатли зот эди.
Муҳаммад ўрнатган урф-одатлар тартиби ва ахлоқий қонун-қоидаларнинг яққол мисоли қилиб унинг шахсий ҳаётини кўрсатиш мумкин. Чунки Муҳаммаднинг ҳаёти – бу Худога хизмат қилишнинг ва диний эътиқоднинг ёрқин намунасидир. Унинг ҳаёти – ибронийлар, зардуштийлар билан, ва, албатта, Муҳаммаднинг араб ворислари билан бўлган мулоқоти натижасида тобланди.
Муҳаммад юксак даражада қобилиятли ва истеъдодли эди, энг муҳими, у моҳир нотиқ эди. У араб тилини жуда яхши билган, эҳтимол, бугунги кунгача араб нотиқлигида шеърий услубда унга тенг келадигани бўлмаса керак. Унинг овози ниҳоятда жозибадор, моҳир нотиқ сифатида аудиторияни сеҳрлаб қўйиш лаёқатига эга эди. Кўпинча нотиқлик санъатида Муҳаммадни камситмоқчи бўлганларга, у билан тенглашмоқчи ёки ундан устун келмоқчи бўлганларга очиқдан-очиқ қарши чиқарди.
Муҳаммад шахсиятининг бошқа жиҳатлари
Бироқ Муҳаммад шахсиятида ҳам салбий томонлар бор эди. Илк бор, мен ҳақиқатан ҳам Худонинг ҳаворийсиман, деб яҳудийларни ва масиҳийларни ишонтира олмагандан сўнг, Муҳаммад уларга очиқдан-очиқ қарши чиқди. Яҳудийлар унинг устидан кулишарди, масиҳийлар эса уни инкор қилишарди. У ўз ворисларига масиҳийлар билан ҳеч қачон дўстлашмаслик лозимлигини айтади (Қуръон 5:59 (54)). Муҳаммад Мадина шаҳридан иккита Яҳудо қабиласини ҳайдаб чиқарди, учинчи қабиладаги ҳамма эркакларни сўйиб ташлади, уларнинг хотинлари ва бола-чақаларини қул қилиб сотиб юборди (Watt 1961:100, 150, 170).
Яҳудий ва масиҳийларга қарши чиқиш яна шу билан изоҳланар эдики, мусулмонлар Мадинага келган дастлабки даврларда Қуддусга қараб намоз ўқир эдилар. Қуддус яҳудийларнинг қибласи бўлгани учун мусулмонлар ҳам ўша тарафга қараб ибодат қилаётганларидан яҳудийлар жуда ғурурланиб юрардилар. Қачонки мусулмонларга Макка тарафга юзланиб сажда қилиш буюрилганда, яҳудийлар юқоридаги сўзларини айтардилар (Қуръон 2:136 (142)).
Муҳаммаднинг жаннат тўғрисидаги фикри ҳаддан ташқари ҳис-туйғуларга тўла. Айниқса, масиҳийлар учун ҳақоратлидир. (Масиҳийларнинг таълимотига кўра, жаннатда ҳеч ким уйланмайди ва турмушга ҳам чиқмайди, зеро ҳамма фаришталарга ўхшаб қолади). Муҳаммаднинг таълимотига биноан, самолар ҳар бир эркак учун қора кўзли гўзал парилар билан лиқ тўла экан.
Аёлларга муносабат масаласида мусулмонлар Муҳаммад таълимотини оқлашга ҳаракат қиладилар. Уларнинг таъкидлашича, Муҳаммаднинг аёлларга муносабати – исломгача бўлган Арабистонга солиштирилганда, олдинга қўйилган катта қадам ҳисобланади. Бу – ҳақиқат. Бироқ Муҳаммаднинг таълимоти Инжил қолипига мос келмайди. Зеро Худо аёлни ҳам, эркакни ҳам Ўзига ўхшатиб яратган, қолаверса, нажот топиш борасида Исо Масиҳ аёл ва эркак ўртасидаги фарқни олиб ташлаган. Бунинг устига, Исонинг бир никоҳлилик назариясига Муҳаммад ўз таълимоти ва реал ҳаёти билан қарши чиқди. Муҳаммад эркак кишига бир вақтнинг ўзида тўрт хотинли бўлишга ва ажралишнинг ташаббускори сифатида чиқишга рухсат берди. Аёл кишини биринчи бўлиб ажралиш масаласини қўйишдан маҳрум қилган.
Муҳаммаднинг қилич борасидаги таълимоти ҳам Исо Масиҳнинг таълимотига тамомила қарама-қаршидир. Аммо униси ҳам, буниси ҳам қабиладошлар томонидан пойтахтда ўлдирилиш хавфига дуч келганлар: Исо – Қуддусда, Муҳаммад – Маккада. Исо хочга тортилиб, яъни Ўз жонини фидо қилиб, кўпларга нажот бериш учун Қуддусдан жўнайди (Марк 10:45). У қўлига қилич олишдан (Юҳанно 18:36), ёки қўшин тўплашдан бош тортди. У ҳамма инсоннинг гуноҳи учун ўлимга маҳкум бўлди (Ибр. 2:9).
Муҳаммад Маккада азобли ўлим хавфидан қочиб қутулишни афзал билди, издошларини Машриб шаҳарида жамлашга ҳаракат қилди (кейинроқ бу шаҳар Мадина деб номланди). Муҳаммад ҳаракатни карвонларга ҳужум қилишдан бошлади. Бу эса ўз навбатида Мадинадаги мусулмонларни қуролланиб, жангга чиқишга мажбур қилди. Охир-оқибатда улар қабиҳликда маккаликлардан ҳам ошиб тушишди. Ўлимидан бироз олдин, эрамизнинг 630 йилида Муҳаммад жангсиз Маккани босиб олди ва душманларнинг қутурганларини қатл этди. Бунинг оқибатида жуда қақшатқич ва ёвуз жиноятлар юзага келди.
Ҳалигача жиҳод ёки муқаддас уруш мусулмонлар учун табаррук ҳисобланади. Ислом бўйича замонамизнинг кўзга кўринган мутахассисларидан бири Фазлур Раҳмон “Ислом” номли китобида бу ҳақда шундай ёзади:
“Гап фақат ҳадисларда ва ортодоксал таълимотда жиҳод назариясининг доимо ёритилиб борилганида эмас, балки Пайғамбарнинг шахсий намунаси ва илк жамоатларнинг ишлари ривожига ижобий таъсир кўрсатиш ва мажбуран ўзгартиришдадир” (Fazlur Rahman, 1972:211).
Муҳаммад таълимотининг энг асосий хусусиятларидан бири – бу Худонинг танҳолигига ёки ягона эканлигига алоҳида урғу беришдир. Бу эса қуйидагиларни келтириб чиқаради: бир томондан, Муҳаммад масиҳийларнинг Худо тушунчасига оид таълимотларига, яъни Ота, Ўғил ва Муқаддас Руҳдан иборат эканлигига ҳужум қиларди. Бошқа томондан, ибтидонинг ҳамма қирраларини Якка Худолик таълимоти билан узвий боғлашни талаб этарди. Машҳур исломшунос олим, епископ Кеннет Крэггнинг ёзишича, куч ишлатиш методларига иштиёқ кўп ҳолатларда айнан шу ақидадан келиб чиқади.
“Агар... Худо номини улуғлаш учун жанговарлик, Худонинг мададига таянган ҳолда, Пайғамбарнинг бутун фаолиятининг энг биринчи асосий сабоғи ҳисобланса, табиийки, шундай савол туғилади: Муҳаммаднинг жанговарлиги ва Худонинг ишлари қандай қилиб уйғунлашади? Бу Пайғамбар томонидан белгилаб берилган бўлиб, исломнинг асосини ташкил этади: Худонинг танҳолигига ишониш – диний жамоатнинг сиёсий тузилмаси билан тарихан боғланган” (Cragg “Muhammad and Christianity”, 1984:14).
Эътибор қилинг-а, иккала хислат - якка худолик (монотеизм) ва куч ишлатиш – Исмоилнинг алоҳида хусусиятларидандир. Бу иккала тушунча Муҳаммадга ҳам айнан алоқадор эди. Болалик йиллари Иброҳим билан бирга ўтган Исмоил якка худолик ҳақида хабардор бўлди, бироқ онаси Ҳожар билан уйдан қувилгандан кейин, унда душманлик ва адоват ҳисси уйғонди.
Якка худолик, ягона, ҳақиқий Худога ишонч Исмоил “авлоди”нинг қонига сингиб кетган. Шуниси ғалатики, Муҳаммаднинг отаси исми Абдулла, яъни “Худонинг қули” бўлган эди. Бундан ташқари, Муҳаммад яшаган пайтда Маккада ханафийлар деб аталмиш якка худолик (монотеист) гуруҳи мавжуд эди. Монтогомер Уоттнинг таъкидлашича, Қуръонда бу сўз “на яҳудий, на масиҳий бўлмаган монотеист”ни англатади, мусулмонлар, “Иброҳим ханафийлар ва мусулмонларга” эътиқод қилинглар, деб айтганини таъкидлашни афзал кўрадилар” (Watt, 1964:117).
Крэггнинг айтишича, бизнинг оламга Муҳаммаднинг киритган улкан ҳиссаси шундан иборатки, у “инсон ибтидосининг мафкурасига Пайғамбар сифатида Худонинг ҳақиқати тўғрисидаги тасаввурни сингдира олди” (Cragg, 1984:148). Бу исломнинг улкан ютуғи эди. Бироқ, Муҳаммадни улуғловчи мусулмонлар Худога эътиқод қилишда қуйида муҳокама қилинган камчиликларига қарамасдан, Худонинг Танҳолигига, Яратувчининг Ягона эканлигига эътибор қилдилар, бунинг учун Муҳаммаддан миннатдормиз.
Шуниси муаммоки, Исмоил билан боғлиқ бўлган Муқаддас Китоб башоратларини Муҳаммад ўзига, қолаверса, исломга тўлиғича қабул қилдирди. Фаришта шундай деб башорат қилган эди: “... У инсонлар орасида асов эшакдай бўлгай. Унинг қўли ҳаммага қарши, ҳамманинг қўли ҳам унга қарши кўтарилгай. У барча қариндошлари билан қарама-қаршиликка бориб туражак” (Ибтидо 16:12). Бу Муҳаммаднинг жанг ҳақидаги даъватида ҳам кўринади:
“Эй пайғамбар, мўминларни жангга чорланг! Агар сизлардан йигирмата сабр-тоқатли киши бўлса, икки юзта (душманни) енгар! Агар сизлардан юз киши бўлса, кофирлардан мингини енгар! Бунга сабаб, уларнинг онгсиз қавм эканлигидир. Энди Оллоҳ сизларнинг (Юкингизни) енгил қилади, сизларда ожизлик борлигини билди. Бас, сизлардан юзта сабр-тоқатли киши бўлса, икки юзта (кофирни) енгар. Агар сизлардан минг киши бўлса, Оллоҳнинг изни билан икки минг (кофир)ни енгар” (Қуръон 8:66(65)).
“Бас, қачон уруш ҳаром қилинган ойлар чиқса, мушрикларни топган жойингизда ўлдирингиз, (асир) олингиз, қамал қилингиз ва барча йўлларда уларни кузатиб турингиз!
Энди агар тавба қилсалар ва намозни тўкис адо қилишиб, закотни берсалар, уларнинг йўлларини тўсмангиз! (Яъни улар билан уришишни бас қилингиз). Албатта Оллоҳ мағфиратли ва меҳрибондир (Қуръон 9:5)”.
Таълимотнинг ушбу қисми яҳудий ва масиҳийларга қарши жангга даъватда янада кучайтирилган. Масалан:
“Оллоҳга ва охират кунига ишонмайдиган, Оллоҳ ва Унинг пайғамбарлари ҳаром деган нарсани ҳаром деб билмайдиган, Ҳақ (яъни Ислом) динига эътиқод қилмайдиган аҳли китоблардан иборат бўлган кимсаларга қарши, то улар хорланган (мағлуб) ҳолларда ўз қўллари билан зиммаларидаги солиқни (
Шуни ҳам айтиб ўтиш жоизки, ўз имон-эътиқодини масиҳийликка ёки бошқа динга ўзгартирмоқчи бўлган ҳар қандай мусулмондан барча ислом динидагилар нафратланганлар: “Улар ўзлари кофир бўлганлари каби, сизлар ҳам кофир бўлиб, улар билан баробар бўлиб қолишларингизни истайдилар. Бас, сизлар то Оллоҳ йўлида ҳижрат қилмагунларингизгача уларни дўст тутманглар! Агар юз ўгирсалар, уларни топган жойингизда ўлдирингиз ва улардан на бир дўст ва на бир ёрдамчи олмангиз! Қачонки фитнага (яъни куфрга) қайтишга тўғри келса, ўзларини унга ташлайдилар. Бас, агар сизлардан четланмас, сизларга сулҳ таклиф қилмас ва қўлларини тиймас эканлар, уларни топган жойингизда тутиб ўлдирингиз. Мана, биз бундай кимсаларга қарши (ҳужум қилишингиз учун) сизларга очиқ ҳужжат бериб қўйдик” (Қуръон 4:91 (89)).
Қуръонни талқин қилувчи машҳур инсон ибн Умар Байдавий (1291 йилда вафот этган) ушбу оят ҳақида шундай дейди: “Кимки унинг динидан (яъни исломдан) очиқчасига ёки яширинча юз ўгирса, бундай кофирни қаерда топишингиздан қатъий назар, ҳар қандай муртад сингари тутиб ўлдиринг” (Zwemer, 1924:33).
Шу вақтга қадар ортодоксал ислом Муҳаммаднинг ақидалари йўлидан бориб, ҳар доим бўлмаса ҳам, ушбу қонунга амал қилиб келмоқда. Бироқ кўплаб шундай ҳолатлар ҳам учрайдики, унда мусулмонлар масиҳийликни қабул этганликлари учун қатл қилинмоқдалар.
Эҳтимол, исломни рад этганларга нисбатан адоватни намоён қилишнинг яққол мисоли сифатида “Иблис оятлари”нинг муаллифи Салмон Рушдини кўрсатиш мумкин. Ростини айтганда, Қуръон, Оллоҳ ва Муҳаммад ҳақидаги таассуротларида Рушди исломдан анча узоққа чекинди. Кўпчиликнинг фикрича, оятилло Хумайний вафотидан кейин Рушдига нисбатан чиқарилган ўлим жазоси бекор қилинади. Бироқ Эроннинг янги бошлиғи айтишича, Хумайний тайинлаган жазо ўзгартирилмайди ёки бекор ҳам қилинмайди (Los Angeles Times, 23 июнь 1989 йил). Бу Қуръонда ва ҳадисларда мавжуд бўлган Муҳаммад таълимотига қатъий садоқатдир.
Табиийки, бундай муҳитда хизмат қилишга интилган масиҳийни, айниқса, мусулмонлар ислом қонунига қатъий риоя қилган мамлакатларда сўзсиз кўплаб қийинчиликлар безор қилади. Бу эса масиҳийлар олдида мураккаб муаммоларни келтириб чиқаради. Кўпчилик мусулмонлар биз Муҳаммад ҳақида нималарни ўйлашимизни юз марталаб сўрашади. Исо Масиҳни севган масиҳий учун Муҳаммад ва Исони солиштириш, сўзсиз, Муҳаммаднинг фойдасига ҳал бўлмайди. Муаммо шундаки, мусулмонлар ўзларининг “пайғамбар”лари номига айтилган танқидий мулоҳазаларга чидаб туролмайдилар. Шунинг учун масиҳийлар Муҳаммад ҳақида фақат яхши гапларни айтишлари керак, ёки бўлмаса, ҳеч нима демасликлари лозим. Эҳтимол, бунинг уддасидан кўпроқ Монтгомери Уоот чиққанга ўхшайди.
”Ўша давр нуқтаи назаридан Муҳаммад жамият ислоҳотчиси, ҳаттоки ахлоқ-одоб ислоҳотчиси бўлган. У жамият бехатарлигини, оиланинг янги тизимини яратди ва бу икки тармоқ олдингиларга қараганда, анча яхши ва мукаммалроқ эди” (Watt, 1961:234).
Адабиёт соҳасида мисрлик Нобель мукофоти совриндори Маҳфуз ҳам Муҳаммадга дўстона муносабатда бўлган, бироқ баҳолашнинг сўнгида кутилмаган бурилишга урғу берди:
“У куч ва нафисликни, донолик ва соддаликни, мағрурлик ва итоаткорликни бирлаштира олди. У ҳалол васий эди. Уни бир вақтнинг ўзида ҳам яхши кўришарди, ҳам ундан қўрқишарди. Бундан ташқари, Муҳаммад ниҳоятда фаросатли, хушмуомала ва самимий инсон эди. У ажойиб дўст эди, шунингдек, яхш қўшиқ ва ҳазилларни тушунарди, севарди... Ҳақиқат шундан иборатки, мусулмонлар Муҳаммаднинг феъл-атворидан завқ олишар экан, унинг мардлигига ва аёлларга бўлган севгисига янада кўпроқ маҳлиё бўлишарди. Бизнинг кўчамизда кўпчилик унинг аёлларни севиш қобилиятига эга эканлигидан мақтанишарди. Бу севги эркакларга нисбатан севгига путур етказмайди. Аксинча, айтайлик, йўлбошчининг севгиси эркакни янада юксакка кўтаради” (Mahfouz 1981:286).
Қуръон ва ҳадисни ўқиган, Муқаддас Китобдан Исо Масиҳнинг ҳаёти билан таниш бўлган ҳар қандай масиҳий Муҳаммад ва Масиҳ ўртасидаги тафовут ҳайрон қолдирадиган даражада эканлигини ҳис қилиши мумкин. Кўп ҳолларда улар тўғридан-тўғри бир-бирига қарама-қаршидир. Муқаддас Китоб ҳукми билан яшаётган ҳар бир масиҳий Муҳаммаднинг Инжилда пайғамбарларга нисбатан берилган таърифига мос келишига ишониш қийин, ёки умуман тўғри келмайди, деган хулоса чиқаради. (Илтимос, Муқаддас Китобнинг Иловасида пайғамбарларга қўйилган талабларни кўриб чиқинг). Муҳаммаднинг ҳаётини Исо Масиҳ ҳаёти билан солиштирилганда, тафовутнинг катта афзаллиги ҳақиқатдан ҳам Исо Масиҳ фойдасига ҳал бўлади.
Ушбу китобни ўқиш имконияти бўлган эркин фикрловчи мусулмонга Масиҳ ва Муҳаммад ҳаётини қиёсий тадқиқ этишни тавсия қилган бўлардим. Қиёсий тадқиқ ўз ичига қуйидаги масалаларни олиши керак: поклик, илоҳийлик, беғуборлик, кечириш қобилиятига эга бўлиш, бир никоҳлилик, соғайтириш қобилияти, муроса қилиш, тинчлик, севги ва азоб-уқубат. Бу қиёслаш рўйхатини яна давом эттириш мумкин, бироқ бу йўналишлар бўйича қилинган тадқиқот икки шахс ўртасидаги тафовутни қиёслаб, аниқлаш учун кифоя қилади.
Ва ниҳоят, масиҳий китобхонларга бағишланган сўнгги огоҳлантирувчи сўзларим шуки, Муҳаммад ва унинг таълимоти туфайли масиҳийларга келган беҳисоб азоб-уқубатлар учун уни ҳукм қилишга қанчалик уринмайлик, ислом қонунларига амал қилинаётган давлатларда мусулмонлар Муҳаммадни айблашлари – бу оғир ҳақорат ҳисобланади. Бу борада биз бутун вужудимиз билан ҳаворий Павлуснинг қатъиятлилигини тан олишимиз керак: “... ҳушёр, вазмин, соғлом имонли, меҳр-муҳаббатли, сабр-тоқатли ва таълим-тарбияли бўлиш лозим” (Титус 2:4). Бундан ташқари, Павлус Коринфдаги имонлиларга мана нималарни ёзган:
“Орангизда эканман, Исо Масиҳдан ва Унинг хочга михланганидан бошқа ҳеч нарса билмасликка қарор қилдим. Олдинига заифлик ва қўрқув ҳисси ҳамда катта титроқ билан келдим. Менинг сўзим ва ваъзим инсон заковатининг ишонтирувчилигидан эмас, Худо Руҳи ва қудратидан далолатдир” (1 Кор. 2:2-4)
Олдинига ашаддий мусулмон, сўнгра Исо Масиҳга юз бурган ва ёшгина бўлишига қарамасдан, Ҳиндистонда мусулмонларга қарши гувоҳликлар берган марҳум Абдул Ҳақ менга қуйидагиларни айтган эди. Ўшанда у саксон ёшдан ошган эди: “Агар қайта туғилиб, яна бошқатдан ҳаёт кечиришимга тўғри келганда эди, мен ҳеч қачон ушбу масалалар юзасидан (жумладан, Муҳаммаднинг пайғамбарлар қаторидан жой олгани юзасидан) мусулмон олимлари билан баҳс ва мунозараларга киришмаган бўлардим: мен фақат хочга тортилган Исо Масиҳни, қайта туғилган ва тирилган Раббийни тарғиб қилган бўлардим, холос”.
7 – боб
Қуръон – Муҳаммаднинг китоби
Барча олимларни (охират азобидан) қўрқитувчи бўлсин, деб Ўз бандаси (Муҳаммад)га Фурқон – Қуръон нозил қилган зот – Оллоҳ баракотли – Буюкдир. У – осмонлар ва Ернинг подшоҳлиги Ўзиники бўлган, бола-чақа қилмаган, подшоҳликда бирон шериги бўлмаган ва барча нарсани яратиб (аниқ) ўлчов билан ўлчаб қўйган зотдир (Қуръон 25:1,2).
Нима учун мусулмонлар Исо Масиҳнинг Хушхабарига бунчалик қатъий қаршилик қилишларини миссионер билишни истаса, шубҳасиз, у Қуръон билан танишиб чиқиши лозим. Ўртамиёна ғарб китобхони учун бу китоб катта жумбоқ эканлиги маълум. Бунга сабаб – биз Қуръонда баён этилганларга нисбатан умуман бошқача тафаккур қилишга ўргатилганмиз. Биз ўз табиатимизга кўра рационалистлармиз. Ҳодисалар мантиқий кетма-кетликда юз беришини кутамиз. Биз битиклар асосида тарбия топган одамлармиз, шу боис Муқаддас Китобнинг Эски Аҳдида жамланган “буюк” ва “кичик” пайғамбарларнинг китобларидан ташқари, нажот топишнинг муқаррарлигига ишонишга ўрганиб қолганмиз. Шунингдек, баъзи олимларнинг таъкидлашларича, Янги Аҳд мактублари воқеаларнинг кетма-кетлиги тўғрисидаги аниқ тасаввурларни бизга бера олмас экан.
Муқаддас Китоб ҳодисалари ва воқеалари
Муқаддас Китоб оламнинг яратилиши воқеасидан бошланишига ҳар бир масиҳий кўникиб қолган. Китоб ирқларнинг келиб чиқишини баён этади, турли тилларнинг пайдо бўлиш сабабларини батафсил тушунтиради. Қандай қилиб ва нима учун Худо Иброҳимни бутун оламга биринчи йўлбошчи қилиб танлаганини Муқаддас Китоб кўрсатиб беради (Ибтидо 12:1-3). Сўнгра Қоида Ўрнатувчи ва Озод Қилувчи Мусо келади. Воқеа Ёшуа Нун ва Каньон юртининг босиб олиниш воқеаси билан давом этади. Ер юзидаги Исроил Шоҳлиги кейинроқ Довуд ва унинг авлодлари томонидан барпо этилади. Худога хизмат қилиш ва Унга ҳамду санолар куйлаш авжига чиқади. Панд- насиҳат адабиёти вужудга келади. Сўнгра муртадлик масаласини ҳал қилиш учун пайғамбарлар кўкларга кўтарилади. Илоҳий жазо қирғинбарот жанглар ва қувғинлар орқали юз беради. Қайта тикланиш, тубдан ўзгариш ва Худо Қонунларига қайтиш узоққа бормайди, аксинча, маслакдан қайтишга яна йўл очилади.
Шу даврда Худонинг Ёғ Суртилгани келиши тўғрисида башоратлар бўлади, сўнгра – тўрт аср сукунат ҳукм суради. Одамлар ўз ҳолига ташлаб қўйилган, улар зарбалардан азоб чекардилар. Фаластин охир-оқибат римликлар томонидан босиб олинган бўлиб, Ёғ Суртилганнинг келишига саҳна тайёрланган эди. Яҳё пайғамбар (у ҳам Илёс пайғамбар сингари эди) оламнинг гуноҳини Кечирувчи, Худонинг Қўзиси Исо Масиҳ учун замин ҳозирлади. Исо - бутунлай Инсон ва бутунлай Худо, Раббийнинг улкан хизматларини Яҳё аниқ тасаввур қилади, Исо иблисни кишанлайди, шайтонларни мағлуб этади, ҳасталарга шифо беради, ўликларни тирилтиради, шамол ва тўфонларни бостиради, сувни шаробга айлантиради, нон ва балиқларни баракали қилади. Исо одамларнинг гуноҳларини кечиради, инсон юрагида янги умид ва ишончни уйғотади. Хуллас, Исо Ўзининг хочдаги ўлими ва ўликлардан тирилиши билан одамзоднинг улкан душманини мағлуб этади. Ниҳоят, У шон-шуҳрат билан парвоз қилади ва Ота билан биргаликда солиҳларга Муқаддас Руҳни юборади. Шунингдек, Унинг Ўзи амалга оширган мўъжизалардан янада юксакроғини солиҳлар кўрсата олсин деб имонлиларга куч-қудрат ато этади.
Ҳаворийларнинг биринчи авлоди Худо ато қилган илҳом туфайли Инжилни ёзиб чиқишди. Бошқа гувоҳлар Янги Аҳд Битикларидаги Масиҳнинг маъносини изоҳлашга ёрдам беришди. Ниҳоят, Масиҳ “Севги Ҳаворийси” Юҳаннога келди, уни инсониятга аталган сўнгги мактуб билан руҳлантирди. Биз бу ерда воқеаларнинг кетма-кетлигини кўрамиз. Хуллас, Китобнинг тузилиши ва ниҳояси тугал. Айтилмаган ҳеч нарса қолмаган. Инсониятнинг келажак тарихи тўғрисида ҳамма нарса етарлича айтилган.
Қуръон муаммоси
Муқаддас Китоб билан Қуръоннинг тузилиши солиштирилганда шу нарса аён бўладики, Қуръон – мутлақо бошқача китоб. У хронологик тарзда намоён бўлмайди. Муқаддас Китобнинг ҳикоя қилувчи характерига ўрганган ва Китобдаги воқеа-ҳодисалар руҳида тарбияланган ғарб одамлари учун ҳозирги кўринишдаги Қуръонни таҳлил қилиш қийиндай туюлади. Содда қилиб айтганда, Қуръон Муҳаммад айтган фикр-мулоҳазаларни тўплаб тузилган. Биринчи ваҳий Муҳаммад қирқ ёшда эканлигида - милодий 610 йилда келган. Охиргиси эса – милодий 632 йили, Муҳаммад вафот этган йилга тўғри келган. Муҳаммаднинг вафотига қадар Қуръон тўғридан- тўғри ёзилмаган, қолаверса, етарли даражада тартибга келтирилмаган (Berton, 1977:119). Бу вазифа Муҳаммадни кўрган, билган, шунингдек, ундан узоқроқ яшаганларга юкланган. Тўпланган материални тартибга солиш эса нодир воқеа эди.
Биринчидан, “Фотиҳа” деб номланмиш биринчи сурадан ташқари қолган ҳамма 113 боб ҳажмига кўра энг узунидан бошланиб, энг қисқа бобгача тартиб билан жойлаштирилган.
Иккинчидан, кўп суралар хилма-хил. Уларда Муҳаммад турли вақтларда “олган” лавҳалар киритилган (Arberry, 1974:25). Учинчи мураккаблаштирувчи ҳолат Муҳаммадга ва мусулмонларга ваҳий келишидир. Улар учун “Қуръон тили – Худонинг тили, ундаги нотиқлик нақадар ажойиб... Муҳаммад – хато қилмайдиган раҳбар... демак, мутлақо ва камдан-кам учрайдиган собит қадам...” (Margoliouth, 1911:63).
Крэгг ва Спейт “исломнинг ичидан” буюк мусулмон тадқиқотчиси, Қуръон бўйича мутахассис ас-Суйтининг (милодий 1445-1505 йиллари) қуйидаги мулоҳазаларини иқтибос қилиб келтиришади: “Худонинг Китоби (Қуръон) юксак даражадаги мўъжиза эканлигига олимлар ўртасида ҳеч қандай шубҳа йўқ. Бу мўъжизани кўрсатишга даъват этилганда, ҳеч бир инсон унга тақлид қила олмайди” (Cragg, Speight, 1980:18). Бизга яқин даврда Раҳмон шундай ёзади: “Хуллас, Қуръон – бу Худонинг соф Каломидир... Худонинг Каломи Пайғамбарнинг юрагидан отилиб чиқарди” (Rahman, 1979:33).
Мусулмонларнинг айнан шу сўнгги Қуръон концепцияси мўъжиза сифатида сураларнинг тузилишини ниҳоятда енгил концепцияга айлантирган. Агар бу мўъжиза сирли бўлса, унда хронология муҳим ўрин эгалламайди. Мўъжизани қаерга қўйишингиздан қатъий назар, у иш бераверади. Арберри “Қуръон изоҳлари”га ёзган сўзбошида бу муаммога ноёб адабиёт нуқтаи назаридан қараб, шундай деб ёзган эди: “...Мен ҳаммага маълум бўлган далилга (яъни ҳар бир сура бир-бирига ўхшаш лавҳаларнинг қоришмаси эканлигига –
Бир-бирига зид материалларнинг қандай қилиб қўшилиб қолганлиги тўғрисида шуни айтиш мумкинки, мусулмонлар масиҳийларга қандай муносабатда бўлишлари кераклиги ҳақидаги масалани оддий намуна сифатида келтириш мумкин. Шон-шуҳрати бошланишида масиҳий ва яҳудийларга, мен Худонинг ҳақиқий пайғамбариман, деб ишонтиришга ҳаракат қилган Муҳаммад шундай гапларни айтган эди:
“Иймон келтирган зотларга энг қаттиқ адоват қилгувчи одамлар яҳудийлар ва мушрик бўлган кимсалар эканини кўрасиз. Иймон келтирган зотларга энг яқин дўст бўлгувчилар эса: “Биз насронийлармиз”, деган кишилар эканини кўрасиз. Бунга сабаб уларнинг орасида олимлар ва роҳиблар бор эканлиги ва уларнинг кибр-ҳаво қилмасликларидир” (Қуръон, 5:56 (54)).
Лекин кейинроқ, Муҳаммад чиндан ҳам Худонинг пайғамбари эканлигига яҳудий ва масиҳийларни ишонтира олмагач, уларга қарши чиқди, Муҳаммаднинг қуйидаги сўзларида шу нарса намоён бўлди: “Эй мўминлар, яҳудийлар ва насронийларни дўст тутмангиз! Уларнинг баъзилари баъзиларига дўстдирлар. Сизлардан ким уларга дўст бўлса, бас, у ўшалардандир. Албатта Оллоҳ золим қавмни ҳидоят қилмас!” (Қуръон, 5:54 (51)).
Ҳар иккала оят ҳам “Моида” сурасида берилган, фақат тескари хронологик тарзда! Шубҳасиз, тузувчилар ушбу сурада Муҳаммаднинг яҳудийлар ва насронийларга муносабатларини, бошқа кўплаб нарсаларни ҳам тўплашган. Бу масалада Муҳаммаднинг ҳамма айтганлари шу бобда жамланган, деб бўлмайди.
Илк халифалар, жумладан, Абу Бакр ва бошқа дастлабки халифалар одамлар оғзидан эшитган, терига, тошларга, пальма баргларига, ҳайвонларнинг ясси суякларига ёзилган бу ҳикматли сўзларни тўпладилар, ёзиб олдилар. Шуниси ажабланарлики, ўша пайтда матнда ундошларни ифодаловчи ҳаракатлар акс этмаганлиги сабабли, йиллар ўтган сари матн турли вариантларда ўқилди. Муқим матн ишлаб чиқилгунга қадар яна бир юз эллик йил керак бўлди.
“Ваҳий”нинг мусулмонча концепцияси ҳам Қуръоннинг шу ўринлари билан ўхшашдир. Одамлар ўз сўзлари билан ва ўзларининг услубларида Худонинг иноятларини ёзиб олишлари учун Муқаддас Руҳ уларга илҳом берганига масиҳийлар ишонадилар. Масиҳийлардан фарқли ўлароқ, мусулмонларнинг кўпчилиги, Қуръон абадийдир, эҳтимол, Худонинг Тахтида сақланяпти, олтин лавҳаларга ёзилган, деб ишонишади (Hitti, 1990:26). Бу “ваҳийлар” ўз вақтида осмоннинг энг юқори поғонасидан қуйи поғонасига туширилган ва ерга фаришта орқали, чамаси, фаришта Жаброил орқали жўнатилган деб тахмин қилинади. Чунки бу “ваҳийлар” Муҳаммад ҳаётида юз бераётган воқеа-ҳодисаларни бошқариш жараёнида жуда керак эди.
Мусулмонлар Қуръонни – Худонинг абадий Каломи деб ҳисоблашади. Бироқ, аслида Қуръон – бу фақат моҳир, ғамхўр диний ва сиёсий арбобнинг еттинчи аср бошида Арабистонда ва ён атрофда юз бераётган ҳодисаларга берган жавобларининг зуҳуридир. Қизиқувчан ғарб ўқувчиси учун Қуръоннинг манбаси сифатида фойдаланилган материалларни ўз ичига олган кўплаб ноёб китоблар ёзилган. Бу ерда миссионерликка оид учта манбани эслаб ўтиш жоиздир:
The Mizan-ul-Hagg (“Ҳақиқат тарозуси”) by C. G. Pfander. Эронда 1855 йили ёзилган ва кейинроқ таржима қилиниб, таҳлил этилган by W. St. Clair Tisdall in 1910, London: The Religious Tract Society.
The Original Sources of the Quran by W. St. Clair Tisdall, London: Society For Promoting Christian Knowledge, 1911.
The Sources of Islam by John C Blair, Madras: The Christian Literature Society for India, 1925.
Кейингиларининг ҳар бири ўтмишдошларининг ишлари асосида тузилган. Шундай қилиб, Блэрнинг асари аъло даражада асосланганлиги ва ҳужжатларга бойлиги билан ажралиб туради. Айнан шундай тадқиқотчи ҳақиқатдан ҳам кўплаб Қуръон материалларини Муҳаммад давридаги Арабистонда ва унинг ён-атрофида мавжуд бўлган манбаларга олиб бориб тақаши мумкин.
Қизиқувчан тадқиқотчиларга мен дунёвий олимларнинг ишларини тавсия қилмоқчиман, масалан, қуйидаги маърузалар рукни бор: The Jewish Foundation of Islam by C. C. Torrey; The Origin of Islam in its Christian Environment by Richard Bell. London: Frank Cass and Company Limited, 1926; Christianity Among the Arabs in Pre-Islamic Times by J. Spencer Trimingham, Longman’s, London, 1979, шунингдек, Studies on Islam, Editor, Merlin L. Swartz (Хеннингергнинг “Бедуинларнинг исломгача бўлган дини”). New York: Oxford University Press, 1981.
Икир-чикирларига берилмаган ҳолда, Блэр тадқиқотларидан қуйидагича хулоса қилиш мумкин:
Қуръондаги “насронийлик”ка оид материалнинг кўп қисми ўша даврдаги монофизитлар ва насторийлар ўртасида Ёғ суртилган масаласидаги баҳслар асосида келиб чиққан муаммоларга алоқадор. Шунингдек, бидъатчилар Инжилидан ёки уларни рад қилувчилар Инжилидан олинган материаллар қўшимча манба сифатида хизмат қилган.
“Ибронийларга” оид материал Талмуд ва Мишнанинг кўп ўринларида учрайди. Шунга қарамай, Мусонинг (милоддан олдинги 1440 йил) синглиси “Марям” – милоднинг бошидаги Исонинг Онаси “Марям” билан бирдир деган Муҳаммаднинг хулосаси чалкашликлардан далолат беради. Бу англашилмовчилик Талмудга ҳам, Мишнага ҳам айб қўйишга асос бўла олмайди.
Зардуштийликдан янада эсда қоларли мисол – бу Муҳаммаднинг жаннат ҳақидаги ҳиссий концепциясидир. Унингча, бу шундай жаннатки, унда ҳар бир эркак учун кўплаб чиройли қора кўзли ҳурилиқолар мавжуд. Муҳаммаднинг, Қуръон – бу “соф” араб китоби деган қатъий хулосасига қарши, олимлар унда баъзи бир эфиоп тилига, шунингдек, санскрит, халдей ва сурёний тилларига оид сўзлар ҳам борлигини аниқлашди (Jeffrey, 1938).
Қуръон борасида айтилган бўлмағур фикрларга дуч келган масиҳий учун юқорида келтирилган маълумотлар ниҳоятда қимматлидир. Ушбу маълумотлар айни замонда Муҳаммаднинг номига ёғилаётган турли айбловларни, жумладан, унга нисбатан телба деб айтилган гапларни инкор этиш учун ҳам ёрдам беради. Зеро, биз у қаердан материалларни олганини биламиз. У ҳеч нарсани ўйлаб топмаган, қайтанга ўз замондошлари оғзидан эшитган гапларни акс эттирган деган хулосага келишимиз мумкин. Унинг даҳолиги шундаки, у бутун материални бирлаштириб, араб тингловчиларига месмерик таъсир кўрсатиш қобилиятига эга бўлган. Бундай таъсирнинг сири – оддий арабнинг кўнглини эритиб юборадиган юксак даражадаги жонли овоз кучидир.
Мусулмонлар, Қуръонни таржима қилиб бўлмайди, деб таъкидлашганда, улар Қуръоннинг нутқ хусусиятлари аслиятдагидек ўзининг жозибадорлигини, бойлигини ва жўшқинлик кучини йўқотиши мумкинлигини назарда тутадилар. Қолаверса, ҳар қандай халқнинг шеърий тилда шундай хусусият бор. Таржимада кўп нарса бой берилади. Мусулмонларнинг танқиди фақатгина мана шунга асосланган. Қолган ҳамма жиҳатдан эса Қуръонни таржима қилиш мумкин, қолаверса, Қуръон тахминан юздан ошиқ тилларга таржима қилинган. Унинг материалини хронологик тарзда тартибга солиш мумкин, ўшанда Қуръон мазмуни Муҳаммад ҳаётида юз берган воқеаларнинг маъносини ихзчил равишда акс эттиради.
Бахтга қарши, мусулмон олимлари камдан–кам бу йўсиндаги ўзгаришлар қилишга мойиллик билдирадилар. Гарчи улар бундай нуқтаи назарга, яъни Қуръондаги сўзлар - бу Оллоҳнинг ҳақиқий Каломи эканлигига қўшилсалар-да, бироқ бошқа кимсалар уларнинг китобларига чуқур кириб борганларни хуш кўрмайдилар. Шундай қилиб, Қуръоннинг ғарб тадқиқотчиси уни тартибга солиш ва мазмунини таҳлил қилишни ўз кучига мослаштиради. Мусулмонларнинг Қуръонга бўлган кейинги муносабатларини тушунтириш боши берк кўчага кириб қолган миссионерга жуда ҳам фойдали бўлиши мумкин. Миссионер умумий тушунчаларга асосланган ҳолда Қуръондаги кейинги “ваҳийлар” анча олдин айтилганини рад қилиш мумкин. Шунинг учун ҳам Қуръонда тўлақонли уйғунликни изламасангиз ҳам бўлади. Мусулмонлар Муқаддас Китоб матнларига мурожаат қилишни истамайдилар, уларнинг фикрича, Қуръоннинг тўлиқ тугалланганлиги Муқаддас Китобни ўрганишга ҳожат қолдирмайди. Лекин бизга маълум бўлишича, Муҳаммад ҳеч қачон Муқаддас Китобни араб тилида кўрмаган. Бинобарин, у мамнуният билан Қуръонни эълон қилган:
“Сизлар эса, (эй Муҳаммад), ўзидан олдинги Китоб(лар)ни тасдиқлагувчи ва у (Китоблар) устида гувоҳ бўлган бу Китобни ҳаққирост нозил қилдик. Бас, одамлар ўртасида Оллоҳ нозил қилган нарса билан ҳукм қилинг ва сизга келган ҳақдан юз ўгириб уларнинг ҳавойи нафсларига эргашманг!” (Қуръон, 5:52 (48)).
Ва яна:
“Ушбу Қуръон Оллоҳдан ўзга биров томонидан тўқилган бўлиши мумкин эмас. Балки, у бутун оламлар Парвардигори томонидан келган ва (ҳақ эканлигига) шак-шубҳа бўлмаган, ўзидан аввалги (Таврот, Инжил каби) нарсаларни тасдиқловчи ва (шариат ҳукмларидан иборат) муфассал Китобдир!” (Қуръон, 10:38 (37)).
Бошқача қилиб айтганда, олдин нимаики яратилган бўлса, Муҳаммад Қуръонда ўша яратилган китобларнинг сўнгги давомини кўради. Бироқ булардан ташқари, у Қуръонни “муфассал Китоб” деб ҳисоблайди. Мусулмонларнинг бунга муносабати шунга олиб келдики, улар бошқа нарсаларга ҳеч қандай эҳтиёж сезмадилар. Айниқса, бугунги кунда мусулмонларнинг Муқаддас Китобни ўрганишга бўлган совуққонликлари ниҳоятда кенг ёйилган.
Қуръон ва Муқаддас Китоб ҳақидаги масала миссионерлар учун яққол кўриниб турган Қуръон матнлари ва Муқаддас Китоб ҳикоялари ўртасидаги зиддиятлар орқали янада кескинлашади.
Юқорида таъкидлаб ўтилганидек, Муҳаммад Муқаддас Китобнинг манбаларидан тўлиқ хабардор, аммо бу манбалар унга доимо оғзаки равишда етиб келган. Шу боис Муҳаммадни ўзининг манбалари ва Муқаддас Китоб манбалари ўртасидаги катта тафовут асло қизиқтирмаган. Аслида Муқаддас Китобни қўлларида ушлаган масиҳийлар билан мусулмонлар ўртасида бўлиб ўтган баҳс натижасида жиддий тафовут юзага келди. Муқаддас Китоб ва Қуръондаги ҳар бир воқеа ёки ҳадиснинг бир-бирига қанчалик мувофиқлигини билгунларича ҳам тўқсон йилдан бир юз эллик йилгача вақт ўтган эди. Айнан шу масалада исломда жиддий қарама-қаршилик пайдо бўлди. Ё Муҳаммад ноҳақ, ёки Муқаддас Китоб. Муҳаммад ноҳақ бўлиши мумкин эканлигини мусулмонлар ҳатто ўйлашни ҳам истамас эдилар. Шу тариқа мусулмонлар, насронийлар ва яҳудийлар Муқаддас Битикни бузиб талқин қилмоқдалар, деган асоссиз ва сохта айбловни илгари сурдилар (Hagg, 1980:38). Масиҳий шундай уйдирмаларга дуч келганда, мусулмонларга Муқаддас Китобнинг илк давридан бошлаб то ҳозирга қадар мукаммал етиб келганлигини сабот билан кўрсатиши лозим. (Муқаддас Китобнинг ҳақиқий эканлиги масаласини китобимизнинг кейинги бобларидан бирида батафсил кўриб чиқамиз.)
Қуръон араб тингловчиларини нимаси билан ром қилишини атрофлича тушунтириш учун А. Ж. Арберри фикрлари билан танишиб чиқиш лозим.
“”Келинг, яна бир бор оҳангни кўриб чиқайлик, чунки мен мусулмон ёзувининг сеҳрловчи ва руҳлантирувчи кучининг калитини топмоқчи бўлганлигим сабабли доимо мени айнан оҳанг ўзига ром қилиб келади... Образларнинг кўплиги ва турли-туманлиги, уларнинг ҳар бирининг осонликча ва қийинчиликсиз қўлланиши... ва ҳар бир образнинг тингловчиларга маълум бир таъсир кўрсатиши... натижасида оҳанг Қуръоннинг бошидан охиригача сингиб кетган; бироқ бу – ўзгарувчан, беқарор оҳангдир. У нафис, аллаловчи куй ва оҳангбилан ҳикоя қилувчи, қонун- қоидани жорий қилувчи парчалар – жонли ҳамду санолар билан бошланади, қалбларни ларзага келтирувчи маддоҳликнинг, ноғора ва дўмбираларнинг тарақ-туруқи билан тугайди” (Arberry, 1955, жилд 2:8, 9).
Араб нутқидаги урғунинг нозик ва бой, айни пайтда мураккаблигидан бехабар ўртамиёна ғарб китобхони Қуръон таржимасини ўқиганда жуда кўп нарсадан маҳрум бўлади. Арберри, Дейвуд, Крэгг ўзлари амалга оширган шиддатли, айни пайтда назокатли таржималар орқали Қуръоннинг “сеҳрловчи” кучини инглиз сўзлари орқали кенг оммага етказишга интилишади. Бироқ Қуръон ўқилишини тинглаётган мусулмоннинг нималарни ҳис қилаётганлигини тушуниш учун миссионер классик араб тилининг ҳақиқий билимдони бўлишига тўғри келади.
Қуръоннинг мазмун-маъносига келсак, уни тўлиқ ўқиб чиқмасдан туриб англаш имкони йўқ. Мусулмонлар билан иш олиб борувчи миссионер ўз дўстига шундай дейиш имконига эга бўлиши керак: “Ҳа, мен Қуръонни ўқиб чиққанман. Миллионлаб одамлар учун Муҳаммад буюк ва сўнгги пайғамбар бўлган эди”. Қуръон унинг замондошларига қараганда монотеизмни, янада юқори ахлоқий мезонни акс эттиради: ваҳимага солувчи, оловли дўзах азоб-уқубатларига қарши тинч, сокин жаннатни тасвирлайди ва ваъда қилади. Қуръонда дин ҳақида буюк ҳикматли сўзлар тўпланган ва истисно тариқасида, олам икки гуруҳга бўлинган: “Ислом уйи” ва “Уруш уйи”. Янги Аҳднинг тахминан учдан икки қисмича ҳажмда бўлган ушбу Қуръон китоби туфайли, қолаверса, шахсий ҳаёти мисолида Муҳаммад ўз издошларига ислом йўлида дунёни қандай забт этиш кераклигини яққол намоён қилди. Биз бу диннинг буюк хислатларини ва исломнинг бугунги оламдаги куч-қудратини белгиловчи омилларни кейинроқ кўриб чиқамиз.
Қуръонда Исо
Ҳаммасидан ҳам Қуръонда Исони қандай тасвирлангани ниҳоятда ажабланарлидир. Муҳаммад Исони 93 марта тилга олади. Аслида холис фикр юритадиган китобхон Исо – Қуръондаги энг жозибадор шахс эканлигини англаши қийин иш эмас. Қуйида бунга оид далиллар келтирилади. У - “Худонинг хизматкори” деб аталади. Бироқ Ишаё башоратида айтиб ўтилган хизматчининг хусусиятлари асло бунга алоқасиз. Исо - “Пайғамбар” деб таърифланган, аммо Муҳаммад ўзини Ундан устун қўяди. У - “Ҳаворий”, яъни огоҳлантириш учун юборилган Зот маъносида келади. Исо - “Худонинг Каломи” деб аталади, яъни Инжил нуқтаи назаридан У одамзодга нисбатан Худони ифода этади. Муҳаммад Исони “Худодан келаётган Руҳ” сифатида тасвирлайди, Қуръонда “руҳ” сўзи остида нима назарда тутилганлиги умуман номаълум. Қолаверса, Исо – “Аломат”, “Ҳикмат”, “Кечирим”, “Яқин Киши”, “Ростгўйлардан бири” ва “Марҳаматловчи” сифатида тасвирланган. Бу таърифларнинг ҳар бири “Қуръонда Исо” номли китобда атрофлича муҳокама қилинган (Parrinder, 1965:3-54).
Қуръонда Исо “Худонинг Каломи” деб берилган таърифни таҳлил қилиш учун ўқувчига О’Шоннесининг қуйидаги икки китоби жуда қўл келиши мумкин: “Худо Каломининг” Қуръон концепцияси” (1948) ва “Қуръондаги “руҳ” сўзининг маъноси ва аҳамияти” (1953).
Қуръонда Исо ҳақида салбий мисоллар
Муҳаммаднинг Исога нисбатан билдирган эзгу ниятларини биз юқорида кўриб чиқдик ва бундан миннатдормиз. Лекин бизнинг олдимизда кўнгилсиз масала – Инжил Хушхабарининг моҳиятини Қуръонда бузиб кўрсатадиган материални кўриб чиқиш муаммоси турибди. Масиҳ илоҳийлигининг асосий масалаларида, Ёғ суртиш ғоясини амалга ошириш концепциясида, Масиҳнинг хочга тортилишида, хочга тортилгандан кейинги танадаги қайта туғилишда, Учлик назариясида шу нарса намоён бўладики, Муҳаммад очиқдан–очиқ Худонинг Каломига қарши чиқади ва уни инкор этади. Ушбу масалаларни “Мусулмонларнинг Муқаддас Битикка ҳужумлари” бўлимида атрофлича таҳлил қиламиз.
Муҳаммад келтириб чиқарган муаммолар Худонинг табиатини у тушунмаслигидан бошланди. У бирлик шаклида кўплик маъноси мужассамлигини англашга қодир эмасди. Муҳаммад Худонинг танҳолигини бўрттириб кўрсатувчи ғояни ривожлантириб борди, Худода Каломнинг ҳам, Руҳнинг ҳам бирга абадий мавжудлигига ҳеч қандай ўрин ажратмади. Бу ҳолат эса ўз навбатида Каломга нисбатан ҳам, Руҳга нисбатан ҳам Қуръонда мумкин бўлмаган мужмалликни келтириб чиқарди.
“Худонинг Ўғли” иборасини тўлиқ тушуниб етмаслик оқибатида Муҳаммад кўпроқ қийинчиликларга дуч келди. Сиз - масиҳий ўқувчи “Худонинг Ўғли” иборасини ҳеч қандай қийинчиликсиз тушунишингиз мумкин. Лекин Муҳаммад учун “Худонинг Ўғли” ибораси ўзида жисмоний тана маъносини ифода этади. Яъни, “Худонинг Ўғли” ибораси Муҳаммад учун шундай маънога эга: Худо осмондан тушади ва Марям билан жинсий алоқа қилади; бунинг натижасида – тасаввур қилиб бўлмайдиган алоқа натижасида ўғил туғилади, шундай қилиб, унга “Худонинг Ўғли” деб ном берилади.
Юқорида айтиб ўтилган икки сабаб туфайли Муҳаммад “Худо Ўғли” тушунчасининг асл маъносини англаб етмайди. Шунингдек, Исо Худонинг “тажассумини ифода этган образ”, яъни илоҳий табиатга эга эканлигини Муҳаммад ақлига сиғдира олмади.
Қуйида Қуръондан келтирилган икки парча Муҳаммаднинг қарашларини тасвирлайди:
“Оллоҳ – Учтанинг (яъни Оллоҳ, Марям, Ийсонинг) биридир” деган кимсалар ҳам аниқ кофир бўладилар. Чунки ягона Оллоҳдан бошқа бирон илоҳ йўқдир. Агар айтаётган гапларидан тўхтамасалар, албатта улардан кофир бўлган кимсаларни аламли азоб ушлайди” (Қуръон, 5:77 (73)).
Ва яна: “Яҳудийлар: “Узайр Оллоҳнинг Ўғли”, дедилар. Насронийлар: “(Ийсо) Масиҳ Оллоҳнинг Ўғли”, дедилар. Бу уларнинг оғизларидаги (ҳужжат-далилсиз) гапларидир. Уларнинг бу гаплари худди аввалги кофир бўлган кимсаларнинг гапига ўхшайди. Уларни Оллоҳ лаънатлагай! Қандай адашмоқдалар-а!” (Қуръон, 9:30).
Минг афсуски, Исо – Худонинг Ўғли эканлигига ишонган ҳамма масиҳийларни Муҳаммад бу ерда лаънатлаганини айтиб ўтиш лозим. Муҳаммаддан 500 йил олдин ҳаворий Юҳанно шундай ёзган эди: “Агар Исонинг Масиҳлигини инкор этувчи ёлғончи бўлмаса, унда ёлғончи ким? Ота ва Ўғилни ким инкор этса, дажжол ўшадир” (1 Юҳанно 2:22).
Бундан шу нарса келиб чиқадики, Муҳаммад Худонинг Ота, Ўғил ва Муқаддас Руҳ эканлиги тушунчасида қоқилибдими, демак, қолган муҳим ақидаларни у тўлиқ ўтказиб юбориши керак экан-да: Муҳаммад тажассум бўлиш, ёғ суртилиш, хочга тортилиш ва асосий маъно ифодалайдиган хочга тортилишдан кейин Исонинг қайта тирилиш далилини, Худонинг инсон танасида тажассум бўлишини тўлиқ инкор этади. “Оллоҳ учун ҳеч қандай бола туғиш жоиз эмас – У зот (бундай нуқсондан) покдир. У бирон ишни қилмоқни истаса, фақат унга “Бўл!” дер, бас, (ўша иш) бўлур” (Қуръон 19:36 (35)). Бошқача қилиб айтганда, Худо хоҳлаган ишини қилишга қодир, деб айтган Муҳаммад, Худо фақат бир нарсани амалга оширмайди, хусусан Ўзини одам танасидаги Худонинг Ўғли сифатида зоҳир қила олмайди, деб таъкидлаб, ўзига ўзи қарши чиқади. Худонинг инсон танасида ерга тушиб келиш имконига эга эканлигини тушунишни истамаган Муҳаммад, бундай тажассум бўлишнинг мақсади нимадан иборат эканлигини асло тасаввур қила олмайди. Исонинг хочга тортилиши Муҳаммаднинг тор тушунчаси ва тасаввури бўйича, айниқса, танбеҳга лойиқ. Исонинг хочга тортилганлигини инкор этиш учун унда маълум сабаблар мавжуд:
“... Яна кофирликлари ва Марям хусусида улуғ бўҳтон қилганликлари сабабли ҳамда: “Оллоҳнинг пайғамбари бўлган ал-Масиҳ Ийсо бинни Марямни бизлар ўлдирганмиз”, деган сўзлари сабабли (Биз уларни лаънатладик). Ҳолбуки, улар уни ўлдирганлари ҳам, осганлари ҳам йўқ. Фақат улар учун (бошқа биров Ийсога) ўхшатиб қўйилди, холос. Албатта Ийсо ҳақида талашиб-тортишган кимсалар унинг (ўлдирилган-ўлдирилмагани) ҳақида шубҳада қолганлар. У ҳақда фақат гумонларга бериладилар, холос. Уни ўлдирмаганлари аниқдир. Балки Оллоҳ уни Ўз ҳузурига кўтаргандир. Оллоҳ қудрат ва ҳикмат эгаси бўлган зотдир. Ҳар бир аҳли китоб ўлими олдидан унга (яъни Ийсога) албатта иймон келтирур. Қиёмат кунида эса у буларнинг зарарига гувоҳ бўлур” (Қуръон 4:156-157 (157-159)).
Муҳаммаднинг таъкидлашича, Қиёмат Кунида Исонинг Ўзи барча одамларга қарши – ўзгаларнинг гуноҳлари эвазига У хочга тортилганлигига, дафн қилинганлигига ва учинчи куни яна ўликдан қайта тирилганига ишонганларга қарши гувоҳлик беради. Аслида Муҳаммад Худонинг қалбига, инсон зотини қутқариш хизматига ҳужум қилади.
Муҳаммад учун энг катта тўсиқ – бу нажот топиш ғояси бўлди. Ҳақиқатда эса унинг кўплаб ваъзлари яқинлашиб келаётган Қиёмат Кунининг ваҳималарига асосланган. Муҳаммаднинг сўзларида тўлиқ томир отган қонунга қулларча итоат этиш – бунинг натижасидир. Илк гуноҳларнинг ювилиш имконияти мавжудлигини у тамомила инкор этди. Қуръонда қонунга, жазога ва даҳшатга солувчи “Қиёмат Куни”га алоҳида аҳамият берилади. Қуйидаги аччиқ оятга эътибор қаратинг: “Улар азобни кўрган вақтларида агар ўзига жабр қилган (яъни кофир бўлиб ўтган) ҳар бир инсон учун Ердаги бор нарса бўлса у (ўша азобдан қутулиш учун) албатта уни (бор нарсасини) фидо қилган ва (иймон келтирмагани учун) афсус-надоматлар чеккан бўлур эди. (У Кунда) уларга зулм қилинмаган ҳолда ўрталарида адолат билан ҳукм қилинур (яъни бу дунёдаги қилмишларига яраша жазоланурлар)” (Қуръон 10:55 (54)).
Ҳеч қандай гуноҳни ювиш, ҳеч қандай ёғ суртиш бўлмайди, ҳеч қандай хочга тортилиш, оламнинг гуноҳини олиш учун ҳеч қандай Худонинг Қўзиси бўлмайди, Иблиснинг ҳеч қандай ғалабалари, гуноҳ ва ўлим бўлмайди, абадий ҳаётга эришиш учун қабрдан ҳеч ким тирик чиқмайди. Исонинг Қуръондаги образи Унинг Ўғил эканини, Унинг Илоҳийлигини, Худонинг Ёғ суртилгани сифатида ҳақиқий вазифасини, Азоб чекувчи Хизматкор эканлигини, Унинг хочга тортилишини, зарур бўлганда Унинг ўликдан қайта тирилишини тан олмайди. Муҳаммад билибми ёки билмайми, Инжилнинг юрагини суғуриб олди. У Исонинг на Раббий эканини, на Нажоткор эканини кўра олди. Қисқаси, Муҳаммад ва унинг издошлари ўзларини схемалар бўйича ҳавола қилдилар. Агар биз мусулмонларнинг ривоят ва қонунларга нисбатан қулларча итоат этишининг кенглиги ва чуқурлигини тўлиқ тушунмоқчи бўлсак, кейинги икки бобда айнан шу схемаларга эътиборимизни қаратишимиз керак.
8 – боб
Шаклланган ислом: ҳадис ва қонун
“(Эй мўминлар), сизлар учун – Оллоҳ ва охират кунидан умидвор бўлган ҳамда Оллоҳни кўп ёд қилган кишилар учун Оллоҳнинг пайғамбари (иймон-эътиқоди ва хулқи-атвори)да гўзал намуна бордир” (Қуръон 33:21).
Муҳаммаднинг ўлимидан сўнг (милодий 632 йилдан кейин) мусулмон армияси бир аср мобайнида йўлида учраган ҳамма нарсани супуриб ташлаётган бир вақтда, мусулмон олимлари “ривоятлар” деб аталмиш ибораларни тўхтовсиз тўплаб бордилар, уларни ажратиб олдилар, баъзиларининг ҳақиқийлигини ва тўғрилигини текшириб кўрдилар, айрим ҳолатларда баъзиларини инкор этдилар, жуда катта бой ва қизиқарли материаллар тўпладилар.Ушбу материаллар яқин орада қонунлаштирилди ва расмий тарзда тасдиқланди. Араб тилида бу “ривоятлар” – “ҳадислар” деб номланади.
Шу билан бир қаторда қонунни жуда яхши биладиган одамлар – тафсирчилар – ана шу ривоят, ақидаларнинг ичидан шариат деб номланмиш машҳур ислом қонунларини чиқариб олишга ҳаракат қилишди. Шундай қилиб, бошқаларни тинмай қулликка солиб келган мусулмонлар ўзлари яратган қулликка тушиб қолганликларини дарров англаб етдилар; улар ҳар хил қаттиққўл қонунларнинг гирдобида эдилар.
Буларнинг ҳаммаси Муҳаммад исломда марказий ўрин эгаллаганлиги учун юз бераётган эди. Ислом тор доирада – Муҳаммаднинг тушунчаси кўрсатиб берган доирада, ислом ҳуқуқшунослари чиқарган қонун доирасида ривожланди. Бу қонунлар Муҳаммаднинг сўзлари ва ишларидан шаклланган бўлиб, ҳаётнинг ҳамма томонларини тартибга солиб турарди (унинг сўзлари ва ишлари Қуръонда бор ёки йўқлигидан қатъий назар).
Араб тилида ота-боболарнинг ривоятларини ифода қилиш учун ибора мавжуд. Бу ибора сунна деб аталади, яъни бу сўз “Ўтилган йўл”ни англатади. Муҳаммад пайдо бўлгунга қадар, сунна – арабларнинг хулқ-атворини белгилаб ва бошқариб турувчи маълум қонун-қоидалар бор эди. Муҳаммад шахсиятининг кучи шу қадар катта эдики, олдинига мажусий бўлган ўз қабиладошларининг ҳаёт тарзини у тамомила ўзгартириб юборди.
Муҳаммад мажусийликни якка худоликка, матриархал тузумни патриархал тузумга, масиҳийлик ва иудаизм жамиятини исломга алмаштирди. У ўзининг исмини Худо номи билан шунчалик яқинлаштирдики, унинг сўзлари ва ишлари Қуръонда бор ёки йўқлигидан қатъий назар, Худонинг айтган сўзлари каби ҳамма жабҳаларда қабул қилинди. Муҳаммаднинг хулқ-атвори эса барча имонлиларга ўрнак сифатида хизмат қилди. Сўнгра Муҳаммаднинг суннаси (ибратли хулқ-атвори) ҳамма имон-эътиқодли мусулмонлар учун мезон бўлиб қолди. Агар сунна Муҳаммад ҳаёт тарзининг мезони, яъни ўзида “жонли нақл” маъносини намоён этадиган бўлса, унда бу нақлларнинг ёзма шаклда қайд этилганлари “ҳадислар”ни ташкил қилади.
“Бериш илми” қонун-қоида ва принципларни ўрнатиши керак эди. Бу ривоятлар ёрдамида “афсоналар”га нима айнан жуда яқин, ҳақиқий эканлигини аниқлаб олиш мумкин.
Муҳаммад – намунали мусулмон
Муҳаммад ўзининг ҳаёт тарзини намуна қилиб, хулқ-атворларини белгилаётган мусулмонлар оммасига бу йўлни аниқлаб берган. Ушбу бобнинг бошланишида биз қуйидагича сўзларни ўқиймиз: “...Сизлар учун – Оллоҳ ва охират кунидан умидвор бўлган ҳамда Оллоҳни кўп ёд қилган кишилар учун Оллоҳнинг пайғамбари (иймон-эътиқоди ва хулқи-атвори)да гўзал намуна бордир” (Қуръон 33:21). Гарчи Қуръоннинг ҳикматли сўзлари шу ягона одамдан келиб чиқар экан, Муҳаммад ушбу сўзларнинг талқинчиси сифатида ўзини тайинлаган экан, унда “ривоятлар” ҳам Муҳаммаднинг сўзларидан ва ишларидан келиб чиқиши табиийдир. Бошқача қилиб айтганда, Муҳаммад ўзини шундай ҳақ-ҳуқуққа эга қилиб кўрсатдики, гўё барча масалаларда унинг ҳар бир сўзи сўнгги ва ҳал қилгувчи эди.
Қуйидаги Қуръон оятларида Муҳаммад ўз исмини Худонинг номи билан қўшиб бирлаштирганига эътибор қилинг-а! Бу ҳолат Қуръонда бир неча бор такрорланади. Муҳаммад ҳамма одамларни бунга риоя қилишга даъват этади:
“Айтинг (Эй Муҳаммад): “Эй одамлар, албатта мен сизларнинг барчангизга Оллоҳ (юборган) элчиман. У шундай зотки, самовот ва Ер Унинг мулкидир. Ҳеч қандай илоҳ йўқ, фақат Унинг Ўзи бордир. Ҳаёт ва ўлим берадиган ҳам Унинг Ўзидир. Бас, Оллоҳга ва Унинг элчисига – Оллоҳ ва Унинг сўзларига ишонадиган умумий пайғамбарга иймон келтирингиз ва унга эргашингиз – шояд ҳидоят топурсиз” (Қуръон 7:158).
“Айтинг (Эй Муҳаммад): “Агар Оллоҳни севсангиз, менга эргашинглар. Шунда Оллоҳ сизларни севади ва гуноҳларингизни мағфират қилади. Оллоҳ гуноҳларни мағфират қилгувчи, меҳрибондир. Айтинг: “Оллоҳ ва пайғамбарга итоат қилингиз!” Агар юз ўгирсалар, бас, албатта Оллоҳ (бундай) динсизларни севмас” (Қуръон 3:29(31, 32).
Муҳаммад юқорида келтирилган оятларни бажарганларга ва унинг ортидан борадиганларга ҳаттоки, сизларнинг гуноҳларингизни кечираман, деб ваъда беради. Агар кимки Оллоҳга ва пайғамбарга итоат қилишдан бош тортгудек бўлса, Муҳаммаднинг айтишича, Худо уларни яхши кўрмас экан, чунки улар имон-эътиқодни рад қилганлар. Хуллас шу тариқа Муҳаммад одамларни ўзига бўйсундириш ниятида ўз номини имон-эътиқод билан тенглаштиради.
Муҳаммаднинг ортидан борадиганларнинг гуноҳини кечиришга у ваъда берди. Буни масиҳий сифатида изоҳлар эканман, бу оятларни ўқиган одам ҳайратда қолади. Бундай ваъдани фақат Худонинг Ўғли сифатида, Ўзининг хочдаги ўлими туфайли бутун одамзоднинг гуноҳини Ўз зиммасига олган Нажоткор Исо бериши мумкин эди. Муҳаммад ҳеч қандай асоссиз равишда нафақат гуноҳларни кечиришни ваъда қилди, балки у Масиҳдан анча устунлигини шу билан исботламоқчи бўлди, гўё Муҳаммад ўзининг келиши тўғрисидаги башоратни Исонинг дилига жо қилган эмиш (қавс ичидаги материал бизнинг изоҳимиздир).
“Мана, Марям Ўғли Ийсо бинн (ушбу иборага Худонинг Ўғли номидан фарқли ўлароқ Муҳаммад изоҳ сифатида асосланишни яхши кўрарди): “Эй Бани Исроил, албатта мен Оллоҳнинг сизларга (юборган) пайғамбаридирман. (Мен) ўзимдан олдинги Тавротни тасдиқлагувчи ва ўзимдан кейин келадиган Аҳмад исмли бир пайғамбар ҳақида хушхабар бергувчи бўлган ҳолда (юборилдим)”, деган эди. Бас, қачонки (Ийсо) уларга (ўзининг ҳақ пайғамбар эканлигига) аниқ-равшан ҳужжат-мўъжизалар келтиргач, улар: “Бу очиқ сеҳр”, дедилар. (Аҳмад – арабча сўз, пайғамбаримизнинг исмлари бўлиб, Муҳаммад сўзи билан бир ўзакдан чиққандир. У ўзак “Ҳамд-мақтанмоқ” калимаси бўлиб, Аҳмад Парвардигорга кўп ва хўб ҳамд айтгувчи маъносини ифодалайди)” (Қуръон 61:6).
Шунингдек, “Хушхабар” ёки “Яхши хабар” (Инжил) ибораларини Муҳаммад ўзлаштирмоқчи ва уларни ўзига нисбатан қўлламоқчи бўлди. Бу ерда гапираётганларимизнинг энг муҳими – Муқаддас Битигда марказий ўрин эгаллаб турган Исонинг ўрнини тортиб олиб, Муҳаммаднинг унга эга бўлишга уринишларидир. Қолаверса, бу ҳаракат орқали Муҳаммад “Пайғамбарларнинг муҳри” деб ҳисобланган таълимот билан кучайиб борар, бундай ҳолат унга пайғамбарлар иерархиясида юқори ўринни эгаллашига кафолат берарди. Шундай қилиб, бутун қоида ва ҳамма ривоятлар бир одамнинг, яъни Муҳаммаднинг сўзи ва ишларига асосланганига биз гувоҳ бўламиз.
Қонун ва ривоятларни ҳаракатлантирувчи куч
Қонун ва ривоятларнинг шаклланиш жараёни – бу баҳс ва рақобатларга тўла бўлган қизиқарли тарихдир. Ривоятлар тартибга солиниб, маълум бир қолипга тушишидан олдин, қонуннинг турлича тўрт мактаби вужудга келган ва уларнинг ҳар бирининг ўз маркази бўлган эди. Кейинроқ ҳар хил мактабларнинг олтита расмий ва яхши баҳога сазовор бўлган ҳадислар тўплами яратилди. Ушбу жараён ҳақида сўз юритишдан олдин, бу масалани ҳал қилиш учун ўз ҳаётини бағишлаган одамларнинг ҳаракатлантирувчи кучини тасвирлаб беришни истардим.
Ҳақиқий хурофий тасаввур билан мусулмонларга бошчилик қилиш ғояси, яъни қандай қилиб “тўғри бошқарилиш” ғояси Қуръонда бир неча бор такрорланган бўлиб, бу ибора уларни қизиқтирар эди. Ҳамма гап Худонинг иродасини билиш атрофида айланарди. Раҳмон ўзининг “Ислом” номли бебаҳо китобида шундай дея таърифлаган эди: “Инсон ушбу иродани очиши, аниқлаши ва бажариши керак эди. Қуръон - шу ироданинг тугал кўрсаткичи, Муҳаммад эса – мукаммал талқинчи ҳисобланади” (Rahman, 1979:83). Ушбу схема бўйича, Муҳаммад бутун тизимнинг боши эди. У “ваҳий” деб аталмиш жараённинг ягона манбаи эди. У ягона талқинчи ва бундай талқиннинг намунаси бўлди. Муҳаммаднинг хулқ-атвори барча мусулмонлар учун қоида мезони ҳисобланган. Қолган ҳамма нарса бу арабнинг сўзи ва ишларидан у ёки бу йўл орқали келиб чиққан.
Пок ва бегуноҳ раҳбарга бўлган иштиёқ
Муҳаммаднинг гапларига ва хулқ–атворига бўлган бундай эътибор унинг пок ва бегуноҳлиги тўғрисидаги ақиданинг давомидир (Rahman, 1979:69). Бундай ҳолатга Муҳаммаднинг илоҳийлиги ҳақидаги ғоя яқиндир (Vander Werff, 1977:237). Фаластин Жамоатининг буюк епископларидан бири (у, исмим сир бўлиб қолсин, деб илтимос қилди) билан 1990 йил ноябрда бўлиб суҳбатлашган эдим. Ўша суҳбатдан шуни билиб олдимки, ҳозирда Муҳаммаднинг илоҳий табиатга эга эканлигини тасдиқловчи ҳужжатли китоблар босиб чиқарилаётган экан. Мен ҳам урду ва панжоб тилларидаги илоҳий ҳамд–саноларни тўпладим. Уларда Муҳаммадга Раббий сифатида қаралган. Ушбу масалада Звемер исломни қатъий қоралаб китоб ёзган эди. Унинг китоби бугунги кунда ҳам, ўшанда ҳам биринчи бор ёзилгандаги сингари долзарбдир:
“Мусулмон оламининг гуноҳи ва айби шундаки, улар Масиҳнинг улуғворлигини бошқага бермоқдалар. Амалий нуқтаи назардан эса Муҳаммаднинг ўзи мусулмонларнинг Масиҳи ҳисобланади... Исо Масиҳнинг ўрнини нафақат ривоятларда ва содда одамларнинг юрагида Муҳаммад эгаллаган... Исонинг бу ўрни Муҳаммад томонидан ҳамма мусулмонларнинг қалбида жой олган” (Zwemer, 1915:157, 166).
Исломдаги ачинарли ҳолат шундан иборатки, мусулмон илоҳиётчиларининг айримларигина Масиҳнинг илоҳийлигини ва Унинг Нажоткор, Қутқарувчи сифатидаги миссиясини инкор этиб, куч-қувватларини сарф қилиб турган бир вақтда, илоҳийликка ташна бўлган кўплаб мусулмонлар фақат Исо Масиҳда эришиш мумкин бўлган хусусиятларни фожеали тарзда Муҳаммадга нисбат бердилар. Бу ҳолат ҳам илоҳиётчилар томонидан олға сурилган эди, чунки улар ўзларининг хато ақидаларини ҳимоя қилиш мақсадида, юқорида айтиб ўтилганидек, Муҳаммаднинг бегуноҳлиги ақидасини ривожлантиришни мақсадга мувофиқ деб билишди.
Айнан шундай ҳукмронликни мусулмонларга сингдиришга кўра, қонун ва ривоятларга асосланиб йўл тутиш бўйича исломнинг ривожланиши масиҳийликдан кескин фарқ қиларди. Муҳаммад ўз ҳаётининг у ёки бу вазиятида қандай йўл тутганлигини мусулмон билиши, ёки аналогик ва дедуктив усул ёрдамида шу ҳолатда Муҳаммад шахсан шу ерда бўлганда, қандай йўл тутишини мусулмонлар кўра билиши ниҳоятда муҳим эди. Мажусийлар ўз қарашларини тасдиқлаш мақсадида уларнинг хулосаларини қўллаб-қувватловчи ёзма афсона ва ривоятларни ҳамма жойда қидиришди. Бахтга қарши, бошқа мажусийлар ҳам худди шундай қилишди. Онгли равишдами ёки англамасданми, афсона ва ривоятлар (яъни ҳадислар) вақт ўтган сари кўпайиб бораверди. Ҳадисларни тўпловчи ҳурматли кишилардан ҳисобланмиш Ал-Бухорий (у милодий 870 йилда вафот этган) даврига келиб уларнинг сони бир миллиондан ошиб кетди. Бухорий ҳадисларни чуқур ўрганди ва уларни саралаб чиқди. Кўпини сохта ҳадислар сифатида олиб ташлади ва етти мингта ҳақиқий ҳадисни қолдирди.
Иловада берилган диаграммадан сиз шуни кўришингиз мумкинки, мажусийлар ислом қонунларини кодификация (мамлакатда амал қилинувчи қонунларни маълум бир системага солиб тўпламоқ–
Бу фаолият ниҳоя топганига минг йил ўтди. Биз яшаётган давр билан ҳадислар тўпланган давр оралиғида бир минг йилдан ортиқ вақт бор. Ҳадисларни тўплаш ва кодификация қилиш, улардан шариат қонунларини чиқариб олиш шунга олиб келдики, мусулмонлик еттинчи аср моделида яккаланиб қолди. Чунки мусулмонлик Муҳаммад тавсия этган сўз ва ишларга асосланган бўлиб, унинг ўлимидан кейин икки ярим аср мобайнида бу ҳақдаги гаплар катта шов-шувга айланиб кетди.
Ҳадис ва шариатни Инжилга қарши қўйиш
Аммо барҳаёт Муқаддас Руҳ томонидан бошқарилиб бораётган Инжил муаллифлари юқорида зикр этилган йўлдан юришдан бош тортдилар. Масалан, Юҳанно шундай ёзган: “Исо Масиҳ жуда кўп мўъжизалар яратди; агар бу ҳақда биз батафсил ёзадиган бўлсак, ўйлашимча, ёзилган китобларнинг сони бутун оламга ҳам сиғмаса керак”. Юҳанно нима сабабдан ҳаммаси ёзилмаганига кўплаб фикрлар келтиради. Биринчи фикр шундан иборатки, имонлида нажотга ишонч-эътиқодни уйғотиш учун ёзилганларнинг кифоя қилади:
“Шогирдлар бу китоб таркибига киритилмаган Исонинг яна кўп мўжизали аломатларига гувоҳ бўлганлар.Китобга киритилган мўжизлар эса сизлар учун ёзилган. Токи сизлар Исонинг Масиҳ, Худонинг Ўғли эканлигига ишониб, бу имонингиз туфайли ҳаётга эга бўлинглар ” (Юҳанно 20:30, 31).
Менинг ўйлашимча, иккинчи фикр шундаки, Инжил ёки унинг таъсири биринчи аср яҳудийлар таълимотида яккаланиб қолиб, одамларга ёқмаслигини Худо истамаган. Иброний ривоятларини билиш ҳам фойдадан ҳоли эмас, зеро улар Муқаддас Ёзувнинг матнига аниқлик киритади. Лекин биз иброний маданиятининг барча урф-одатларига амал қилишимизга зарурат йўқ. Чунки улардан кўплари маданий муҳитнинг ўзига хос хусусияти билан белгиланади, шунинг учун уларга тақлид қилиш ярамайди. Қолаверса, Худо барҳаёт Муқаддас Руҳни динамик, жонли восита сифатида бошқариб ва йўлга солиб туриш учун ўз Жамоатига берди. Бундай таълимот ҳар қандай маданий контекстга дунёнинг ҳамма бурчагида ва ҳар қандай вақтда мос келиши мумкин. Бошқача қилиб айтганда, Худо материални чегаралаб, Инжил маданиятнинг сон-саноқсиз қатламларига ва турли тилларга тарқалиши учун Хушхабарни озод қилди. Масиҳий Жамоатининг турлича шакл ва тузилишини намоён этиб турувчи тушунарли, ихчам ғоялар Худо Шоҳлиги тинч йўл билан барча маданий қатламларга кенг ёйилишига имкон берди.
Аксинча, еттинчи асрнинг бесўнақай араб моделига берилганларни ислом қўллаб-қувватлайди ва ушбу оятда: “...Динга зўрлаб (киритиш) йўқдир...” (Қуръон 2:256), дейилишига қарамай, мусулмонлар исломни бутун оламга мажбуран қабул қилдиришди, мажбурлаш ёки ишонтириш йўли билан, ёки керак бўлса, куч билан сингдиришди.
Ислом ўзининг қонун-қоидалари ва ҳадислари билан тинч–тотув яшай олмаслигини тасдиқловчи кўплаб мисоллар мавжуд. Булар қуйидагилардир: тўқнашувлар, қарама-қаршиликлар, янгидан-янги ислоҳотларни ўтказишга уриниш, оламда кўплаб мусулмон мазҳабларини ва оқимларини юзага келтирувчи замонавийликка мослашишга ва синкретик (бир-биридан ажралмаган) муросага келишга ҳаракат қилиш.
Ислом қаттиқ мезон исканжасида доимо қўрқиб-писиб яшайди. Бундай қаттиқ мезон, биринчидан, қонун ва ривоятлар кодификаторлар томонидан қачонлардир абадийга ўрнатилганда, иккинчидан, инсон руҳий кечинмаларга ташна бўлганда ва улардан қониқмаганда келиб чиқди. Бу етишмовчилик ҳозирги замон маданиятининг турли қатламларида тўлдирилмоқда.
Масиҳий хизматчи, мусулмонлар нима сабабдан бундай ҳаёт тарзига берилганликларини тушуниш учун ортодоксал ислом билан танишиши керак эмас. Балки қандай қилиб ва нима учун исломнинг ноортодоксал шакллари бу меёрдан оғишларини у тушуниб етишиши лозим.
Энди биз ушбу китобда исломнинг бу вариантларидан баъзиларини кўриб чиқамиз. Лекин бундан олдин ортодоксал исломнинг эътиқод ва ривоятларига тегишли асосий бандлар билан қисқача танишиб чиқайлик.
9 – боб
Ислом. Унинг эътиқод белгилари
ва диний вазифалари
“Биз сизни осон (динга) муваффақ қилурмиз” (Қуръон 87:8).
Юқоридаги бобда баён қилинганлардан биз шуни билиб олдикки, Худонинг иродасини билишга интилган мусулмонлар Муҳаммаддан ибрат олиб, унинг йўлидан бордилар. Жонли ривоят (сунна) секин-аста ёзма ривоят (ҳадислар)га мослаштирилди. Бундай кўплаб материалларга таянган ҳуқуқшунослар ҳар қандай ҳаётий эҳтиёжларни қондирадиган қонунларни (яъни шариатни) яратишга, кўпайтиришга ва ҳаётга жорий қилишга киришдилар.
Кўпгина материаллар саралаб олингандан сўнг кундалик ҳаётда мусулмонларни бошқариб туриш учун мезон яратилди. Бу мезон бешта тоифадан иборат эди: “...Маъқулланадиган нарсалар, тавсия этиладиган нарсалар, ҳукм қилинадиган нарсалар, таъқиқланадиган нарсалар ва ҳадислар... нейтрал деб аталиши мумкин бўлган марказий соҳа” (Cragg, 1969:53). Мусулмонлар аста-секин баъзи бир ишонч-эътиқодларни ва иш юритишнинг айрим усулларини ўргана бошладилар. Бу хусусиятларни улар ўзларига қўшни бўлиб яшаётган халқлардан ўзлаштирдилар ва бу белгилар мусулмонларни бошқа халқлардан ажратиб турар эди.
Шу билан бир қаторда, бу қонун-қоидалар ва ривоятлар тўпламининг ривожланиши янгидан–янги ерларни босиб олиш туфайли территориал жиҳатдан кенгая бошлади. Қадимий дин издошларига қарши ўлароқ, мусулмонлар ўзларининг йўлларини аниқлаб олишлари зарур эди. Қолаверса, “...бу зарурат борган сари исломнинг ичидаги бузғунчи мазҳабларнинг кўпайиши билан кескинлашиб кетди, зеро, ҳақиқий ислом нималигини билиш лозим эди. Бунинг учун эса ўзини ислом деб аташга уринаётган сохта гуруҳлардан уни ажрата билиш керак бўлди” (Jeffrey, 1958:71).
Бу мажбурий имон рамзи ва диний урф-одатлар икки сўзда - “имон” ва “дин” сўзларида аниқ ўз ифодасини топди. Имон шундай нарсаки, унга қуйидагича таъриф бериш мумкин: “...Худони Раббий сифатида қабул қилишга ишонч ва қатъиятлилик, Қонун, шариатда Худо қандай намоён бўлса, Унинг Иродасига тўлиғича шундай итоат этиш кераклиги” (Nicholls, 1979:155, 156). Тор маънода олиб қаралганда, буларнинг ҳаммасини эътиқоднинг олти банди билан ифодалаш мумкин:
Худога ишонч.
Фаришталарга ишонч.
Муқаддас Битикка ишонч.
Пайғамбарларга ишонч.
Қиёмат кунига ишонч.
Худонинг Қонунларига ишонч.
Шунга ўхшаш ислом (дини)даги диний мажбуриятлар қуйидагилардан иборатдир – баъзида уларни “исломнинг фарзлари” деб аташади:
Эътиқод Рамзини эълон қилиш (шоҳид).
Диний ибодатларни бажо келтириш (салот).
Садақа улашиш (закот).
Рўза тутиш (саум).
Зиёрат қилиш (ҳаж).
Муқаддас уруш олиб бориш (жиҳод).
(Мусулмонларнинг кўпчилиги ушбу бандни тушириб қолдирадилар).
Исломнинг бу концепциялари ҳар бири ажойиб. Улар ўзгача маъно кашф этиши туфайли, ҳар бирини муҳокама қилиш учун маълум вақт ажратилганда мақсадга мувофиқ бўлар эди. Бироқ ушбу китоб фақатгина олимларга мўлжаллангани учун, баён этилган материал етарли даражада қисқа бўлади.
Имон
Худога ишонч
Мусулмонлар Оллоҳга сажда қиладилар. Худони билдирувчи сўз – Оллоҳ. Муҳаммаднинг таълимотига биноан, унинг шериги йўқ, яъни унга тенг келадиган ҳеч бир зот йўқ. У танҳо. У оддий одамга қараганда, ниҳоятда ўзгача. Унинг юзи бор, ёки қўли, ёки одам билан солиштирадиган яна бирор нимаси бор, деб айтиб бўлмайди. Доуд Раҳбар ўзининг “Ҳақиқат Худоси” номли китобида тасдиқлашича, “Қуръондаги Худонинг моҳияти – бу қасос олувчи ҳақиқатдир” (Rahbar, 1979:8).
Мусулмонлар Худонинг номларига жуда катта эътибор берадилар. Қуръон Оллоҳнинг исмларини санаб кўрсатмаса ҳам, гўзал номлари билан чорлайди (Қуръон, 7:179 (180)). Мусулмон ҳадисларининг айтишича, Оллоҳнинг тўқсон тўққизта гўзал исмлари мавжуд экан. Тасбеҳлар кўпинча бу исмларни эслатиб туриш учун ишлатилар экан. “Мусулмонларнинг тасбеҳлари одатда Худонинг номини зикр этиб санайдиган ўттиз уч мунчоқ шодасидан иборатдир. Бу мунчоқ шодаси бармоқлар билан уч марта терилади, яъни тўқсон тўққизда ҳисоб тугайди” (Jeffrey, 1958:93). Тахмин қилинишича, мусулмон бундай ҳаракат билан ўзини буюк хизматларга чорлар экан.
112 – сура Муҳаммаднинг Оллоҳ ҳақидаги концепциясини атрофлича ифода этади:
“(Эй Муҳаммад), айтинг: “У – Оллоҳ Бирдир (яъни Унинг ҳеч қандай шериги йўқдир. У яккаю ёлғиздир). Оллоҳ (барча ҳожатлар билан) кўзлангувчидир (яъни барча ҳожатлар Ундан сўралади, аммо У ҳеч кимга муҳтож эмасдир). У туғмаган ва туғилмагандир (яъни Оллоҳнинг ўғил-қизи ҳам, ота-онаси ҳам йўқдир. У азалий ва абадий зотдир). Ва ҳеч ким У зотга тенг эмасдир” (Қуръон, 112).
Фаришталарга ишонч
Фаришталар – бу ихтиёри эркин бўлмаган мавжудотлардир. Айтишларича, тўртта фаришта мавжуд: ҳақиқат фариштаси Жаброил; қўриқловчи фаришта Микоил; вақти-соати келганда карнай чалиб, оламни вайрон қилувчи Исрофил; ўлим фариштаси Азроил. Иблис олдинига фаришта бўлган, бироқ у Худога итоат этмагани учун жинга айлантирилган (Glasse, 89:42). Худонинг хизматкорлари вазифасини бажарувчи бошқа тоифадаги фаришталар ҳам мавжуд.
“Жинлар – бу бошқа турдаги мўъжизавий мавжудотлардир... (Улар) оловдан яратилганлар, аёл ва эркак бўлганлар (асли фаришталарнинг жинси бўлмайди). Жинлар ниҳоятда кучли бўладилар. Улар одамларнинг ичига кириб олишлари мумкин. Шунингдек, жинлар одамлар билан никоҳ қурганликлари ҳақида ҳикоялар ҳам мавжуд” (Jeffrey, 1958:105). Исломга эътиқод қилувчи халқларда (бу тўғрида биз кейинроқ сўз юритамиз) одам туғилганда, у билан бир вақтда бошқа жинсдаги жин ҳам туғилар экан (Musk, 1989:10).
Муқаддас Битикка ишонч
Муҳаммад ва унинг замондошлари Қуръонни назарда тутиб, ёзувни илоҳий деб қараганлар. “Қуръон” сўзининг этимологияси оддийгина “сўзлаш” маъносини англатади. Илоҳиёт нуқтаи назаридан “Қуръон” сўзи “Худо Каломи” деганидир. У абадий, у яратилмаган. “...Бугунги кундаги “Қуръон"нинг арабча нусхаси Муҳаммад пайғамбарга сўзма-сўз баён этилган самовий намунанинг кўчирилган вариантидир” (Hitti, 1970:26).
Муҳаммаднинг айтишича, Худо унга Қуръонни жўнатган. 124 000 пайғамбарларга - Одам Атодан бошлаб то Муҳаммадгача худди шундай тарзда, яъни ҳар бир пайғамбарга Қуръон Худо томонидан жўнатилганлигига мусулмонлар, эҳтимол, ишонишган бўлса керак. Мусога берилган Таврот (Қонунлар), Довудга берилган Забур (Санолар) ва Исога берилган Инжил (Хушхабар)дан ташқари олдинги китобларнинг ҳаммаси йўқолган.
“Мусулмон эътиқоди бўйича, ҳар қандай ваҳий, табиатан илоҳийдир ва таълимотга асосан доимо амал қилади. Ҳар бир ваҳийнинг ўз замони ва халқига тўғри келадиган қонун-қоидалари бор. Аммо кейинроқ жорий бўлган қонун-қоидалар олдин пайдо бўлган итоаткорлик ва хизмат қилиш усулларини, одоб-ахлоқни ва бўйсунишни тобора яхши томонга ўзгартириб, мукаммаллаштириб бораверади. Ислом энг зўр ва сўнгги ваҳий ҳисобланади. Шундай қилиб, у нафақат тавсия этилган, балки олдинги авлод вакиллари томонидан тайинланган” (Calverley, 1958:65).
Пайғамбарларга ишонч
Гиббнинг таъкидлашича, “ҳаворийлар (пайғамбарлар)нинг таълимоти, шоҳиднинг кўрсатишича, Қуръоннинг марказий таълимоти сифатида Худонинг танҳолигидан кейинги ўринда туради” (Gibb, 1949:39). Худо ҳамма замонларда ҳар бир халқ учун пайғамбарлар жўнатган. Пайғамбарлар халққа Худонинг йўлларини ўргатишлари керак эди. Гарчи мусулмонлар пайғамбарларнинг ўртасидаги фарққа қарамасдан, уларнинг ҳаммасига ишонишга мажбур бўлсалар–да, Муҳаммад - пайғамбарларнинг сўнггиси ва буюги эди. Муҳаммад шунчалик илгарилаб кетдики, ўзининг пайдо бўлиши ҳақидаги сўзларни Исонинг дилига ва тилига солди. Эътибор қилинг, “Аҳмад” исми (яъни “Ҳамд-мақтанмоқ”) “Муҳаммад” сўзи билан бир ўзакдан чиққандир.
“Эсланг, Ийсо бинни Марям: “Эй Бани Исроил, албатта мен Оллоҳнинг сизларга (юборган) пайғамбаридирман. (Мен) ўзимдан олдинги Тавротни тасдиқлагувчи ва ўзимдан кейин келадиган Аҳмад исмли бир пайғамбар ҳақида хушхабар бергувчи бўлган ҳолда (юборилдим)”, деган эди. Бас, қачонки (Ийсо) уларга (ўзининг ҳақ пайғамбар эканлигига) аниқ-равшан ҳужжат-мўъжизалар келтиргач, улар: “Бу очиқ сеҳр”, дедилар” (Қуръон, 61:6).
Қиёмат Кунига ишонч
Муҳаммаднинг ваъзидаги ваҳимали ва кўп учрайдиган мавзулардан бири – бу Қиёмат Куни ҳақидаги мавзудир, баъзида Қўрқинчли Ҳукм деб аталади. Бу ўзига хос мавзу бўлиб, Муҳаммаднинг тирилиш, жаннат ва дўзах ҳақидаги таълимотига ҳам тааллуқлидир. Муҳаммаднинг таълимоти тизими шундай ғояга асосланган эди: Худо “...тутган йўлдан мақсад содиқларни мукофотлашдан ва гуноҳкорларни жазолашдан иборатдир. Нафақат одамзод, балки жинлар ҳам, ҳаттоки онгсиз ҳайвонлар ҳам ҳукм қилинади... Ҳамманинг барча қилган ишлари тарозуга қўйиб тортилади ва тарозунинг қайси томони оғир келса, шунга қараб ҳукм чиқарилади. Тарозуда кимнинг қилган яхши ишлари оғир келса, у албатта қутқарилади; кимнинг қилган яхши ишлари енгил келса, ўша ҳукм қилинади ва жазога тортилади” (Farah, 1968:114, 115).
Қуръон жаннатни бениҳоят ажойиб, гўзал тарзда тасвирлайди:
“(Учинчи тоифа бўлмиш барча яхши амалларга) пешқадам бўлгувчи зотлар (жаннат неъматларига эришишда ҳам) пешқадам бўлгувчи зотлардир! Ана ўшалар ноз-неъмат боғларида (Оллоҳ таолога) яқин қилингувчилардир. (Улар олтиндан ) тўқилган сўриларда ястанган ҳолларида бир-бирларига рўбару бўлиб (ўлтирурлар). Устларида эса мангу ёш (яъни ҳеч қаримайдиган) болалар оқар чашмадан (майли) қадаҳларни, кўзаларни ва косаларни айлантириб турурлар. У (май)лардан уларнинг бошлари ҳам оғримас, маст ҳам бўлмаслар. Яна ўзлари танлаб оладиган мева-чева ҳамда иштаҳалари тортган қуш гўштлари ҳам (айлантириб турилур). Яна (улар учун) худди яшириб қўйилган марварид мисол оҳукўз ҳурлар бордир. (Бу) улар (ҳаёти-дунёда) қилиб ўтган амалларининг мукофотидир” (Қуръон, 56:10-12, 15:24).
Шунингдек Қуръонда дўзах ҳам ўзгача, фақат жирканч образда тасвирланган. Қуйида Қуръондан олинган икки иқтибос келтирилган:
“Бизнинг оятларимизни инкор қилган кимсаларни албатта дўзахга киритажакмиз. Қачонки терилари куйиб битиши билан ҳақиқий азобни тотиб кўришлари учун ўрнига бошқа териларни алмаштирамиз. Албатта Оллоҳ қудрат ва ҳикмат эгаси бўлган зотдир” (Қуръон, 4:56).
“Унинг (яъни ҳар бир кофир бўлган кимсанинг) олдида жаҳаннам бордир. (Жаҳаннамда) унга йирингли сувдан берилганда, уни ютмоқчи бўлади-ю, (томоғидан) ўтказолмайди, унга ҳар томондан ўлим келади-ю, у ўлолмайди. Унинг ортида (бундан-да) оғир азоб бордир” (Қуръон, 14:16, 17).
Ва яна, Қиёмат Қойимда Исо Масиҳга ажратилган вазифа масиҳийларда алоҳида қизиқиш уйғотади.
“Самодан тушиб келган Исо Дамашқдаги мачитда пайдо бўлади... У Яъжуж ва Маъжужни ўлдиради. У уйланади, фарзандлар кўради ва бу заминда қирқ йил ҳукмронлик қилиб, инсонлар ва жонзотлар ўртасида тинчлик ва хотиржамликни ўрнатади” (Gaudefroy-Demombynes, 1968:52, 53).
Худонинг Қонунларига ишонч
Исломдаги биронта ҳам таълимот “қисмат” ёки фатализм деб аталмиш сўзлар ифодалаган баҳсларга сабаб бўлмаган. Гибб бу каби тоифадаги фатализмга оид асосли хулоса чиқаради:
“Унинг иродасидан қочиб қутулиб бўлмайди, ҳамма нарсалар гўё ранг-баранг ифодаланиб, “тайёрланган доска”да ёзилгани сингари, Унинг ёзгани билан муайян тайин этилиб, маълум тартибда жойлаштирилган,. У яратган одамлар... Унинг йўллари қанчалик сирли бўлишига қарамай, ўз хоҳиш-истакларини Унга бўйсундиришга мажбурдирлар” (Gibb, 1949:38).
Қуръонда Муҳаммаднинг ушбу сўзлари бу таълимотнинг манбаи сифатида хизмат қилади: “...Оллоҳ Ўзи хоҳлаган кимсани йўлдан оздирур ва Ўзи хоҳлаган кишини ҳидоят қилур. У қудратли, ҳикматли зотдир” (Қуръон, 14:3). Пайғамбарнинг вазифаси даъват этишдир. Бирон кишини йўлдан оздириш ёки ҳақ йўлга ҳидоят қилиш эса ҳеч қайси пайғамбарнинг қўлидан келмайди – бу ёлғиз Оллоҳ таолонинг хоҳишига боғлиқ ишдир. Ислом схоластик илоҳиётчиларининг энг машҳурларидан бири Ал-Ашари (милоднинг 935 йили вафот этган) бу мавзуни шундай изоҳлаб беради:
“Худо хоҳлаган ишини қилади ва бу Унинг ихтиёрида, У нимаики қилса – олий Ҳукмдор Унинг Ўзидир, бунга ҳеч кимда шубҳа йўқ. Унинг Ўзидан бошқа зот Унга амр қилишни, Уни ҳукм этишни, Унга бирор нимани тақиқлашни ёки У нима қилиши керагу ва У нималарни қилмаслиги лозимлигини белгилаб бера олмайди. Модомики шундай экан, Худо томонидан қилинаётган ҳеч бир иш ёвузлик бўла олмайди” (Gragg, 1969:12).
Ал-Ашари шу йўл билан Қуръондаги “Оллоҳ”ни ёвузликни келтириб чиқарувчи зот эканлигидан қутқаришга ҳаракат қилади. Илоҳиётчи буни Худони яхшилик ва ёвузлик муаммосидан юқори қўйиш билан амалга оширмоқчи бўлади. Хуллас, у Худони бадахлоқ қилиб тасвирлашга уринади. Бу таълимотнинг шафқатсизлигини Крэгг бироз юмшатиш мақсадида, ўз изоҳларини Қуръоннинг инсон масъулиятини кўрсатадиган бошқа оятларига асосланган ҳолда келтиради:
“Ислом илоҳиётининг бу мунозарали масаладаги доно нуқтаи назари – бу кўп асрлик детерминизмнинг анъаналарига кўр-кўрона риоя қилишда эмас... Аксинча, доно нуқтаи назар – бу тотал Илоҳий бошқарувда воқеа ва истакларнинг ижобий томонларини исломий қарашлар билан аниқлашдан иборатдир. Ҳамма нарсалар Худонинг иродаси ва шахсий ирода билан узвий боғланган бўлиши лозим... Бундай иштиёқ... инсон фаолиятининг улкан аҳамиятини истисно қилмайди” (Cragg, 1969:13).
Диний ақидалар ана шундай. Ислом илк асрларда ўз таълимотини қўшниларнинг, яъни биринчи навбатда, яҳудий ва масиҳийларнинг таълимотидан шу йўсинда ҳимоя қилишга уринган.
Дин
Дин сўзини кўпинча “религия” деб таржима қилишади, аслида эса дин “религия” сўзига қараганда муҳимроқ маъно ифодалайди. Агар шариат – Худонинг инсонга қўйган барча талабларини акс эттирадиган бўлса, ундай ҳолда дин – инсонларнинг Худо талабларига бўлган жавобидир, деб билиш керак. Бу ҳар нарсани ўз ичига оладиган ҳаёт тарзидир. Дин маданий бойликларни, сиёсатни, қонунни, ҳақиқатни ва одамзоднинг ақлий ва жисмоний фаолияти билан боғлиқ бўлган барча бошқа хатти-ҳаракатларни ўз ичига олади.
“Динни шахснинг виждони сифатида қабул қилувчи ғарб китобхони бу асосий пунктни, яъни кенг маънода ислом нима эканлигини англаб олишb жуда муҳим. Гап мусулмоннинг ҳаётида диннинг асосий ўрин тутишида эмас, балки дин – бу мусулмоннинг бутун ҳаёти мазмуни эканлигидадир” (Roberts, 1982:35).
Эътиқод ва имон сингари, дин амалда инсон ҳаёти моҳиятини тўлиқ қамраб олганлигига қарамасдан, барибир, исломни бошқа динлардан ажратиб турувчи маълум хусусиятлар мавжуддир. Бу хусусиятларни диний мажбуриятлар деб ҳам аташ мумкин. Ибн Умарга (634 йили вафот этган) тегишли деб ҳисобланган ва ривоятлардан иборат бўлган илк асарларнинг бирида шундай дейилади:
“Ислом беш фарздан иборат: Оллоҳдан бошқа Худо йўқлигига ишонч (шоҳид); беш вақт намоз ўқиш (салот); садақа бериш (закот); рўза тутиш (соум); Уйга зиёрат қилиш (яъни Маккадаги Каабага ҳаж). Буларни бизга Оллоҳнинг вакили тақдим этган, лекин булардан ташқари яна ажойиб нарса – Муқаддас Уруш (жиҳод) мавжуд” (Иқтибос Jeffreyнинг китобидан келтирилди, 1958:81).
Имон–эътиқодини эълон қилиш (шоҳид)
Шоҳид энг қисқа имон рамзларидан биридир. Унда шундай дейилган: “Оллоҳдан бошқа Худо йўқ ва Муҳаммад Худонинг Пайғамбаридир”. Биринчи қисми Мусонинг “Қонунлар” китобидаги мазҳабга ўхшайди: “Эй Исроил, қулоқ сол! Эгамиз Худойимиздир, Эгамиз танҳодир” (Қонунлар, 6:4). Шоҳиднинг кейинги қисми Муҳаммаднинг шахсий ихтироси эди. Мусулмон бўлиш учун шу иборани махсус айтишнинг ўзи кифоя. Бу сўзлар (Худодан ўзга Худо йўқ ва Муҳаммад – Худонинг пайғамбари) – мусулмон оиласида туғилган чақалоқ эшитадиган илк сўзлар ва ўлаётган одамнинг қулоғига айтиладиган сўнгги сўзлардир.
“Бу - мусулмоннинг айтадиган одатдаги сўзлари ва дарвишларнинг (яъни мусулмон мистикларининг) ўз жамоат йиғинларида айтадиган қўшиқларидир. Бу ибора бир мусулмон давлатининг (Саудия Арабистонининг) расмий байроғида ёзиб ҳам қўйилган. Бу қисқа имон рамзининг психологик ва диний аҳамияти, бебаҳолиги ислом учун чексиздир” (Calverley, 1958:56).
Диний маросим – намоз ўқиш (салот)
Қуйида келтирилган салот баёни Жорж Блэрнинг “Ислом манбалари” номли ажойиб тадқиқот ишига асосланган (Blair, 1925:118-135).
Бизга маълумки, Муҳаммад ҳаётининг илк даврида яҳудийлар ва масиҳийлар билан дўстона муносабатларни ўрнатишга интилган, айниқса, Муҳаммад уларни ўзининг издошларига айлантирмоқчи бўлганда, яҳудийларда кундалик ибодат учун уч марта вақт белгиланган. Муҳаммад бу маросимни яҳудийлардан олган. Бу Қуръонда шундай ифодаланган:
“Кундузнинг ҳар икки тарафида ва кечадан бир бўлагида намозни тўкис адо қилинг! Албатта яхши амаллар ёмонлик – гуноҳларни кетказур. Бу қулоқ тутгувчилар учун эслатмадир” (Қуръон, 11:114).
Кейинроқ, Муҳаммад Арши аълога тунгги саёҳатидан сўнг, Худо, номозни бир кунда беш маротаба ўқинглар, деб айтганини у сезди. Бахтга қарши, бу Қуръонда йўқ, бироқ Қуръонда мусулмон тўрт маҳал номоз ўқиши керак, деган жой бор. “Бас, тунга кириш пайтларингизда ҳам, тонгга кириш пайтларингизда ҳам, оқшомда ҳам, пешин пайтига киришингизда ҳам Оллоҳни поклангиз (яъни У зотга ҳамду сано айтингиз! Зеро) осмонлар ва Ердаги бор ҳамду сано Уникидир (яъни коинотдаги барча мавжудот Унга ҳамду сано айтур)” (Қуръон, 30:16, 17 (17-18).
Мусулмон олимларининг таъкидлашича, айтиб ўтилган беш вақт намознинг сўнгиси талаб қилинган намоз вақтининг иккитаси ўрнига ўтар экан.
Тонг саҳарда (бомдод)
Пешин пайтида (пешин)
Кундузи тушдан кейин (аср)
Кун ботгандан кейин (шом)
Қоронғу тушганда (хуфтон)
(Ali, 1054: изоҳ 3521).
Муҳаммад, ўз диний урф-одатлари ва маросимлари ўзагини Жанубий Арабистонда яшаётган ва сабиийлар деб аталмиш ярим масиҳий монотеистлар гуруҳи таълимотидан олган. Трименгэм ўзининг “Исломгача бўлган даврда араблар орасидаги масиҳийлар” номли китобида (1979:296-301) бу одамлар ким бўлганликлари тўғрисида қисқа ва қизиқарли воқеаларни тасвирлаб беради. Сабиийлар бир кунда етти маҳал намоз ўқийдилар, шулардан беш маҳали исломда Муҳаммад аста-секин ўрнатган беш вақт намозга тўғри келади. Блэр бу борада янада чуқур тадқиқотлар олиб борди. У бундай амалиётни қадимий Эронда зардуштийлар жорий қилганини кўрсатади. Баъзи тадқиқотчиларнинг таъкидлашича, Муҳаммад кундалик беш вақт намоз ўқишни фарз сифатида яҳудийларнинг (уч марта) ва сабиийларнинг (етти марта) намоз вақтлари миқдоридан ўртачасини олган (Goitein, 1968:84-85).
Бу белгиланган вақтларда намоз ўқиш кўпроқ Қуръондан ёд олинган арабча жумла ва парчаларни айтиб, Худога юзаки ибодат қилишга ўхшайди. Маросим ва удумлар сиртқи таъсир натижасида эмас, балки ички сабаб натижасида вужудга келадиган шахсий мурожаат қилишга имкон беради. Мусулмон намоз ўқишга тайёргарлик кўраётганда, удумнинг софлиги масаласи ниҳоятда муҳим ўринда туради. Муҳаммад бу ғояни яҳудийлардан олганлигига жуда кўплаб мисоллар мавжуд.
Тарихдан бизга шу нарса маълумки, мусулмонлар Мадинага келган дастлабки даврларда Қуддусга қараб намоз ўқир эдилар. Қуддус яҳудийларнинг қибласи бўлгани учун мусулмонлар ҳам ўша тарафга қараб ибодат қилаётганларидан жуда ғурурланиб юрардилар. Бироқ яҳудий қабилалари билан Мадинадаги келишмовчиликлардан кейин Ҳижратнинг ўн еттинчи ойида мусулмонларга Муҳаммад яна Маккага юзланиб ибодат қилишни амр этди (Қуръон, 2:136-140 (142-149)). Намоз очиқ кўз билан ўқилади. Намоз ўқилаётганда бажариладиган ҳаракатлар Муҳаммадга тақлиб қилиб, унинг ҳаракатларини яққол қайтаришдан иборатдир. Намоз ўқиш вақти жанг пайтида, ёки хавф-хатарда, ёки саёҳат пайтида қисқартирилиши мумкин.
Садақа бериш (закот)
Ислом саҳнага мукаммал ўйланган қонун-қоидалар орқали чиқмади. Ҳатто Муҳаммад даврида ҳам кўплаб удумлар ўзгарди. Садақа бериш удуми – закот шулар жумласидандир.
Халифа Умар Ибн Абдул Азиз Муҳаммад (милоднинг 632-634 йиллари) “ўз ишлари билан нажот топиш” ҳақидаги Муҳаммад таълимотини аниқ тасвирлаб берди. У шундай деган эди: “Ибодат Худо йўлининг ўртасигача олиб келади, рўза тутиш бизни Унинг қасри дарвозаларига яқинлаштиради, закот бериш эса Унинг саройига киришга ижозат беради” (Blair, 1924:145). Хитти ҳам мажбурий ва ихтиёрий садақа бериш ўртасидаги тафовутни тушунтириб беради:
“Садақа бериш... икки турда бўлиши мумкин: биринчиси – ихтиёрий
равишда, яхши кўриш ва ҳурмат юзасидан бериладиган садақа, иккинчиси –мажбурий ёки қонуний (закот) садақа бериш... Садақа нафақат ижтимоий мажбурият сифатида белгиланади, балки покланиш воситаси сифатида ҳам қўлланади... Закот беришнинг аниқ миқдори ўзгариб турган, лекин кейинроқ қонуний равишда шахсий даромаднинг қирқдан бири қилиб белгилаб қўйилди” (Hitti, 1970:35).
Гибб қуйидаги тафсилотларни қўшимча қилади:
“Уни (яъни закотни) исломни қабул қилган ҳар бир кимса ихтиёрий равишда ҳам, мажбурий равишда ҳам адо этиш лозим; бироқ бу солиқ эмас. Тўланган закот Худога берилган насия сифатида қаралади, вақти келиб Худо бу насияни юз ҳисса қилиб қайтаради. Ихтиёрий садақа бериш (эҳсон) –гуноҳларни ювиш усулидир. Эҳсон қариндош-уруғларга, етимларга, муҳтожларга ва саёҳат қилувчиларга берилиши керак... закот бўлса бева-бечораларга, муҳтожларга, садақа йиғувчиларга, ишонч қозонишга интилган одамларга (яъни исломга ўтишга даъват қилганларга ёки исломда тутиб турувчиларга), қулларга, маҳбусларга, қарздорларга, йўловчиларга ва Худонинг йўлидан юрганларга (Худонинг Йўли - Муқаддас Уруш (жиҳод) демак) ишлатилиши лозим” (Gibb, 1949:45, 46).
Бугунги кунда камдан-кам мусулмон давлатлари, масалан, Эрон, закот йиғишни йўлга қўйган. Шуниси муҳимки, Эронда айнан закот йиғиш қонуний равишда ташкил этилиб, уни назорат қилиш туфайли диния идораси ҳукуматнинг ишини текшириб туради. Дин арбоблари бу маблағларни назорат қилмаган жойда ҳукуматни ҳам текширмайдилар.
Рўза тутиш
Рўза тахминан 30 кун давом этади ва мусулмонлар рамазон ойида рўза тутадилар. Мусулмонларнинг тақвими қуёшга эмас, ойга асослангани учун, бир ой йили тахминан 11 кунга қуёш йили тақвимидан қисқа бўлади. Бу ой йил фасллари бўйича 33 йилни ташкил этади. Рўза рамазон ойи давомида тонг отишидан то кун ботгунга қадар тутилади.
“Рўза вақтида тонг саҳардан бошлаб то қоронғу тушгунча мусулмонлар овқат емасликлари, сув ичмасликлари, тамаки чекмасликлари, ёки қарама-қарши жинс билан жинсий алоқада бўлмасликлари керак... Қуёш ботиши биланоқ енгил тамадди қилиб оғиз очилади... Рамазон ойида мачитга бориш ва ибодатларни бажо келтириш, Қуръондан сураларни ўқиш, овқатдан сўнг ҳам, кечаси билан тўрт маҳал тоат ибодат қилиш савобли иш ҳисобланиб, мақсадга мувофиқ деб қаралади. Рўза кейинги шаввал ойининг биринчи кунида Ийд ал-Фитр номли катта байрам билан ниҳоясига етади... Шу куни белгилаб қўйилган ва рўза тугашини билдирадиган хайр-садақалар ва ҳайитликлар берилади. Диёнатли, тақводор имонлилар сифатида юртнинг урф-одатларига жавоб берадиган ҳар бир оила бошлиғи камбағалларга маълум миқдорда озиқ-овқатларни улашади. Ҳайит хурсандчилик байрами бўлиб, уч кун давом этади. Байрамда мусулмонлар хурсандчилик қилишади, янги кийимларни кийиб бир-бирларини қутлашади” (Farah, 1968:144, 145).
Ҳаж сафарини адо этиш
Мусулмонлар бошқа диний урф-одатларини муваффақият билан якунловчи босқич – бу Маккага қилинадиган ҳаж зиёратидир. Муҳаммад соғлом ва имкони бор ҳар бир мусулмон ҳаётида бир марта ҳажга бориши кераклигини мажбурий фарз қилиб белгилаб қўйди. “...Албатта одамлар ибодат қилишлари учун қурилган биринчи уй Маккадаги муборак ва бутун оламлар учун ҳидоят (маёғи) бўлган Каъбадурки, унда мақоми Иброҳим (яъни Каъбани қуришда Иброҳим алайҳиссалом оёқлари остида бўлган харсанг тош; у тошдан ҳанузгача Иброҳим пайғамбарнинг оёқ излари кетмаган) ва унга кирган одам ҳар қандай хавф-хатардан омон бўлиш (каби) очиқ оят-аломатлар бордир. Ва йўлга қодир бўлган кишилар зиммасида Оллоҳ учун мана шу уйни ҳаж-зиёрат қилиш бурчи бордир” (Қуръон, 3:97). Муҳаммад мусулмонлар учун Маккани ҳаж маркази қилиб тайинлашидан олдин, араб мажусийлари у ерда қурбонгоҳ – Каъба деб номланмиш тўртбурчак шаклдаги уйни қуришган эди. У уйда маҳаллий худолар ҳайкалчалари жойлаштирилган эди. Араб қабилалари учун тўрт ойдинли ой муқаддас деб эълон қилиниб, шу ойлар давомида Маккага зиёрат уюштирилган. Шу зиёрат ойлари давомида ҳар қандай урушлар тўхтатилган.
Муҳаммад ўн мингта мусулмон лашкари билан Маккани қўлга киритгандан кейин, у Каъбани бутлардан тозалади, Каъбага “Худонинг Уйи” деб ном берди. Мусулмонлар Каъбани ер юзининг маркази ҳисоблашади.
“Аввалига Каъба яратилди ва сўнгра унинг атрофларига олам тарқалди. Каъбанинг ўрни бутун коинотнинг маркази ҳисобланади... Каъба осмон билан ерни бирлаштириб турувчи ўқда жойлашган...Заминий Макка – самовий Макканинг нусхасидир. У ерда миллионлаб фаришталар ибодат қилишга йиғиладилар” (Musk, 1989:163).
Яҳудий қабилалари Яқин Шарқдан Макка атрофларига кўчиб келдилар, бунинг натижасида улар Иброҳим, Исмоил ва Исҳоқ тарихини ўзлари билан олиб келдилар. Муқаддас Китобга асосланган афсонавий манба – Каъба зиёрати Маккада Муҳаммад келишидан анча илгари тасдиқланган эди (Blair, 1925:169, 170). Блэр ажойиб тарзда ҳаж зиёратчиларининг урф-одатларини тасвирлаб беради:
“Каъбанинг ён-атрофлари Ҳожар азоб чеккан жойлар сифатида улуғланар, муқаддас Замзам булоғи унинг халос бўлиш манбаи сифатида эъзозланар эди. Зиёратчилар Сафа ва Марва оралиғида Ҳожар сув топиш мақсадида у ёқдан–бу ёққа югуриб юрганини эслаб, у ён – бу ён бориб келишарди. Исмоил ва Иброҳим Каъба (Уй)ни қуришди, унга қора мармар тош ўрнатишди ва бутун Арабистон учун Арофатга ҳаж сафарини жорий этишди. Айнан Ҳожарга тақлид қилиб, зиёратчилар гўёки шайтонни нишонга олгандай унга лаънат тошини отадилар. Минада сўйиладиган қурбонликлар эса Иброҳим келтирган қурбонликни эслаш ниятида амалга оширилади” (Blair, 1925:169, 170).
Одат бўлиб қолган “ҳаж” кунлари – бу Зулҳижжа ойининг еттинчи кунидан бошлаб ўнинчи кунигача давом этади. Кейинги бобларнинг бирида Маккага борувчи зиёратчиларга йўлдош ҳисобланмиш ва ислом қавмига хос турли жойлар билан боғлиқ бўлган урф-одатларга эътибор қаратамиз.
Бу мавзуга якун ясашдан олдин муаллиф Иброҳим, Ҳожар ва Исмоилнинг ҳаж удумларида тутган ўринларига эътиборингизни қаратади. Исмоил ва Ҳожар орқали “Худонинг Дўсти” Иброҳим билан тенглашишга ҳар бир мусулмоннинг қалбида кучли иштиёқ уйғонади!
Муқаддас Уруш (жиҳод) мажбуриятлари
Исломнинг мажбурий “фарз”ларидан ҳисобланмиш жиҳод, шубҳасиз, мунозарали масаладир. Мусулмон уни камдан-кам ҳолда фарз рўйхатига қўшади ва бу жиддий асослангандир. Мусулмонлар бутун коинотни ҳар қандай воситалар билан – ваъз билан бўладими, хоҳиш билан бўладими – босиб олишга мойил бўлганларини назарда тутадиган бўлсак, номусулмон халқларга исломни олиб киришга уриниш ўз кучини йўқотган бўларди. Бундан мустасно ягона қавм – масиҳий ва яҳудийлар, яъни “Китоб аҳли”дир. Ислом ҳукмида бўлган масиҳий ва яҳудийларга солиқ солинади, улар тўлиқ фуқаролик ҳуқуқидан ва юксак ҳукумат лавозимларини эгаллашдан маҳрум бўладилар. Бошқа халқлар эса мажбуран исломни қабул қиладилар, ёки бўлмаса ер билан яксон қилинадилар.
Бу ерда – Ғарбда мусулмонлар исломнинг ушбу қисмига оид вазифани иложи борича камайтиришга ҳаракат қиладилар. Шарқда эса аҳвол ўзгача. Саудия Арабистони Исроил билан “Муқаддас уруш” ҳолатида яшамоқда. Ҳам Эрон, ҳам Ироқ бир-бирига қарши бўлган урушни жиҳод деб эълон қилинишини жиддий талаб этишган. Муаммар Каддафининг қуйидаги гаплари 1989 йил ноябрь ойида Islamic News Service да иқтибос қилиб келтирилган: “...Исломнинг глобал экспансияси (яъни империалистик давлатларнинг янги территорияларни босиб олишга интилиши) янги даврга қадам қўйди... исломнинг муқаддас уруши энди “Халқаро ислом халқ қўмондонлиги” остида олиб борилади. Бу ташкилотга мусулмонларнинг оммавий ҳаракатларини бошқариб бориш юклатилган” (NNI, 12/1/89, 18-бет).
Бундай кўтаринки руҳ қаердан келиб чиқди? Исломда бундай одамларни босқинчилик мақсадларига нима руҳлантиради? Дарвоқе, бунинг илдизи Муҳаммаднинг таълимоти ва унинг ҳаёт тарзидир. Муҳаммаднинг Қуръонда бу борадаги баъзи бир фармойишларини кўриб чиқамиз.
“Бас, қачон уруш ҳаром қилинган ойлар чиқса, мушрикларни топган жойингизда ўлдирингиз, (асир) олингиз, қамал қилингиз ва барча йўлларда уларни кузатиб турингиз!
Энди агар тавба қилсалар ва намозни тўкис адо қилишиб, закотни берсалар, уларнинг йўлларини тўсмангиз! (Яъни улар билан урушишни бас қилингиз). Албатта Оллоҳ мағфиратли, меҳрибондир” (Қуръон, 9:5).
Қуйидаги парчадан биз шуни билиб оламизки, Муҳаммад ҳамма номусулмонларни, яъни ислом динини қўллаб-қувватламаганларни шайтоннинг ёрдамчилари деб атайди. Аммо шундай парчалар борки, уларда масиҳий ва яҳудийлар бундан мустасно қилиб кўрсатиладилар.
“Иймон эгалари Оллоҳ йўлида жанг қиладилар, кофир кимсалар эса шайтон йўлида жанг қиладилар. Бас, шайтоннинг дўстларига қарши жанг қилингиз! Шубҳасиз, шайтоннинг макри заиф бўлгувчидир” (Қуръон, 4:78 (76)).
Айнан шу руҳ, мусулмонларнинг масиҳий ва яҳудийларга бўлган минг йиллик муносабатларини кўрсатишига қарамасдан, ҳукмрон бўлиб келган. Қуйидаги парчада биз эътиборингизни “фарз қилиш” иборасига қаратмоқчимиз. “Сизларга ёқмаса-да, жанг қилишингиз фарз қилинди. (Зотан) сизлар ўзингиз учун яхши бўлган нарсани ёқтирмаслигингиз ва сиз учун ёмон бўлган нарсани яхши кўришингиз мумкин. Оллоҳ билур, сизлар билмассиз” (Қуръон, 2 :216).
Бошқача айтганда, Муҳаммад жиҳод (муқаддас уруш)ни барча мусулмонлар учун мажбурий фарз қилиб тайинлади. Бу – ҳаёт тарзи эди. Кейинги парчада оламни босиб олишни ислом мақсад қилиб қўйганини англаш осон. Ҳаммаси шунга қаратилган:
“(Эй Муҳаммад), кофир бўлган кимсаларга айтингки, агар (кофирликларидан) тўхтасалар, ўтган гуноҳлари мағфират қилинур. Агар яна (кофирликка) қайтсалар, у ҳолда аввалгиларининг суннатлари (яъни кўргуликлари) ўтган-ку (яъни уларнинг ҳам бошларига авалги кофирларнинг куни тушар). То (дунёда) бирон фитна-алдов қолмай, бутун дин фақат Оллоҳ учун бўлгунга қадар улар билан жанг қилинглар! Энди агар (кофирликдан) тўхтасалар, бас, албатта Оллоҳ қилаётган амалларини кўргувчидир. Агар (кофирлар иймондан) юз ўгирсалар, бас, (эй мўминлар), билингизки, шубҳасиз, Оллоҳ хожангиздир. У зот нақадар яхши хожа ва нақадар яхши ёрдамчидир” (Қуръон, 8:39, 40 (38, 39)).
Яқин вақтларда ҳам мусулмон фундаменталистлари Покистон, Бангладеш, Судан, Малайзияда яшовчи номусулмон фуқароларни куч билан ислом қонунларига бўйсунишга қаттиқ мажбур қилганлар. Бошқа мамлакатларда эса улар мусулмонларни қутқариш учун босқинчиларга қарши жиҳод эълон қилишди (Афғонистонда Совет Иттифоқига қарши, Фаластинда Исроилга қарши). Покистонлик марҳум Маудиди “Ислом қонунининг бутун оламга киритилиши” ҳақида гапиргани, Каддафи “исломнинг глобал кенгайиши” тўғрисида айтгани ҳам бир далилдир.
Ҳа, жиҳод – ислом асосининг бир қисми бўлиб, у ислом асосчиси Муҳаммаднинг хулқ-атворида пайдо бўлган, унинг таълимоти муттасил равишда Қуръонда ёритилади. Жиҳод исломнинг олтинчи фарзи бўлиб ҳисобланиши учун барча мезонларни Қуръон осонлик билан ҳал қилади.
Хулоса
Бу бобда биз ортодоксал исломга тегишли бўлган материални, қонун ва фарз орқали пайдо бўлган маросим ва урф-одатларни кўриб чиқдик. Бу ишонч-эътиқодлар ва мажбуриятлар ҳамма жойда мусулмонлар онгининг ўзига хос шаклланишига катта таъсир кўрсатди. Бироқ бутун дунёда мусулмон жамиятларининг шундай қисмлари борки, улар бу муҳим ақидаларга жиддий амал қилмайдилар. Кейинги бобларда биз исломнинг ноортодоксал турларини кенг миқёсда кўриб чиқамиз.
3–қисм
Кўп қиёфали ислом
10–боб
Исломда этник мансублик ва сиёсат
Атлантика океани қирғоқларидан Филиппин оролларигача чўзилган мусулмон оламининг асосий қисми ирқларнинг бениҳоя аралашмасини, этнолингвистик гуруҳларни, сиёсий мафкурани, техника тараққиётининг ва саводхонликнинг турли даражаларини, турли ижтимоий шароит ва диний удумларни қамраб олади.
Масиҳийликдан фарқли ўлароқ, ислом дин билан сиёсатни фарқлайди: шубҳасиз, сиёсий масалалар, ҳокимият учун кураш ва иқтисодий ночорлик мусулмон оламида юз бераётган воқеаларда ўз изларини қолдиради. Шунингдек, исломда доимий равишда низолар юз бериб туришини ҳам айтиб ўтишни ўринли деб ҳисоблайман.
Масиҳий хизматчиси бир хил андозалардан қочиб мусулмон қўшниси қандай одам эканини тушуниши зарур. Мусулмон қўшнимизга у тушунадиган тилда гапиришимиз керак. Аммо Исо Масиҳнинг Хушхабари улар учун энг ўткир эҳтиёж эканини, Хушхабарни имкон қадар уларга қандай олиб боришни билишни истаймиз. Шундай қилиб, сўзбозлик қилмай, қуйидаги бобда исломнинг асосий кўринишларини муҳокама қилишга ўтамиз.
Сиёсий чегаралар
Ислом доирасида назарий жиҳатдан сиёсий чегаралар бўлмаслиги керак: фақат Дорул–ислом – “Ислом уйи”, “Мўминлар уйи” деган мусулмонларнинг ягона умумжаҳон блоки бўлиши лозим. Бу блок “Дорул–ҳарб”, яъни “Мухолифат уйи” га қарши туради. Бу блок баъзан “Жангу жадал уйи” деб ҳам айтилади.
Аслида мусулмон аҳолиси кўпчиликни ташкил қилган ўттиз тўққиз миллат ва элатлардан иборат. Мусулмонлар кўпчиликни ташкил қиладиган ҳамда мусулмонлар озчиликни ташкил қиладиган яна икки элат бор. Жамики мусулмон аҳолисининг тақсимланиш жадвали Иловада келтирилган. У ерда 49 мусулмон мамлакат номи келтирилган. Мусулмон идеалистларининг айтишларича, бундай сиёсий айирма тўғри эмас. Улар яна айтадиларки, алоҳида мусулмон мамлакатлари мавжуд деган фикр – Ғарбнинг айбидир.
Шу нарса маълумки, Ғарб ўз армиясини қарам мамлакатлардан олиб чиқиб кетганда, турли мамлакатлар ўртасида айирма пайдо бўлган эди.
Мусулмонларнинг сиёсий якдиллиги етишмовчилигига сабаб бўладиган яна бир омил шундан иборат эдики, Муҳаммад олмиш икки ёшида тўсатдан вафот этди ва ўзидан кейин ворис – халифа қолдирмади.
Мусулмонлар дастлаб ўзаро келишган ҳолда, кейин эса ҳокимият учун шиддатли равишда кураш олиб бориб, ўзларининг халифаларини ўртага чиқариб кўтардилар. Шу сабабдан маълум вақтда бир–бири билан кураш олиб борган уч халифа бир пайтнинг ўзида ҳукмронлик қилди. Масалан, 969 йилдан 1030 йилгача қуйидаги уч халифалик бор эди: Курдистонда уммавийлар халифалиги (930–1030), Мисрда Фотимийлар халифалиги (969–1171), Бағдодда Аббосийлар халифалиги (750–1258).
1924 йили Мустафо Камол Отатурк халифаликка барҳам бергандан кейин, ислом Ўрта Шарқда раҳнамосиз қолди. Халифалик сиёсий зиддиятларда чалкаш тугунга айланди. Довуд Прайс Жонснинг араблар ҳақида ёзган қуйидаги гаплари тўлиғича мусулмон оламига ҳам тегишлидир: “Араблар ўзаро бир–бирини қўллаб–қувватлаётгандай бўладилар, ҳокимият учун курашда доимо ўйин қилаётгандай бўладилар, аслида эса улар азалдан истакларига, амбицияларига, рақобатларга бардош бериб, буларни икки баробар кўпайтирадилар, нейтрал ҳолатга келтирадилар. Охир–оқибатда бир–бирларига душманлашадилар” (1989:406).
Шубҳасиз, бунинг оқибатида Исмоилнинг миллионлаб болалари қалбида тўхтовсиз саросима, зўравонлик ва исён адолатга чанқоқликни кучайтиради. Шунга ишончимиз комилки, ислом ўз халқига адолат, ҳаққоният, фарвонлик (нефтга бой давлатлар бундан мустасно) ато қилишга қодир эмас экан, миллионлаб мусулмонларнинг юраги Худо Шоҳлиги тўғрисидаги Хушхабарга очиқ. Зотан, Исо Масиҳ шуни ваъз қилган ва шу ҳақда таълим берган эди.
Этник мансублик
Ислом, гарчи масиҳийлик сингари кенг ёйилмаган ва кўп сонли бўлмаса ҳам, юзлаб этник гуруҳларга мансуб халқларни ўз бағрига олди. Бу вазиятни тўғрилаш учун ислом илк даврда ривож топиб бориш учун курашди. Бунинг учун ислом масиҳийликнинг қонун-қоидаларидан андаза олиб, масиҳийликни ойнадай акс эттирди. Аммо ҳар иккала ҳолатда ҳам бирликка эришиш учун уринишлар барбод бўлди. Масиҳийлар жамоатлари дастлаб ғарбий ва шарқий гуруҳларга бўлиниб кетди. Ислоҳот даврида эса шундай тенденция ҳукм сурдики, бу тенденция натижасида жамоат озод бўлди. Бу орқали эса аслида жамоатни бутун оламдаги этник гуруҳларга ёйишга ва битта халқдан келиб чиққан масиҳийлик алоҳида маданий қиёфага мансуб эмаслигини билиб олишга имкон бериш эди. Бу жиҳатдан, масиҳийликка қараганда, исломнинг омади чопмади. Бунинг сабаби аниқ. Муҳаммад дастлаб ўзини араб халқининг араб пайғамбари деб, (Қуръон 14:4), кейин бутун халқларнинг пайғамбари деб эълон қилди (Қуръон 25:1). У дунёга соф арабча Қуръонни олиб келди (Қуръон 12:1). Муҳаммаднинг сўзларига кўра, Қуръон осмондаги энг тоза булоқдан келиб чиққан (Қуръон 43:2(3)). У ўзининг она шаҳри Маккани жамики шаҳарларнинг онаси, оламнинг маркази (Қуръон 42:5(7)) деб эълон қилди. Бунинг устига, Муҳаммад, арабча Қуръонни ёд олинглар, унинг ҳар бир сўзига тамомила содиқ қолинглар, деб кўрсатма берди. Шу тариқа у ўзини ҳамма замонларда чинакам ва комил мусулмоннинг мезони қилиб кўрсатди. Бу маънода ислом еттинчи асрдаги араб пайғамбарининг арабча китобига тамомила яширинган бўлиб, еттинчи асрдаги араб тилида Муҳаммаднинг арабча хулқ–атворига ишончни адо этишга маҳкум.
Исломнинг ҳалокати ана шунда. Мусулмон империясининг қулаши учун озгина вақт керак бўлди, холос. Илк масиҳийликда пойтахт Қуддусдан Антиохияга, Антиохиядан Искандарияга, Искандариядан Римга, Римдан Константинополга, ниҳоят, яна Римга кўчиб юрди. (Ислоҳот даврида Рим масиҳийликнинг пойтахти бўлган эди.) Мана шу ҳолат масиҳийликнинг имкон бор жойда илдиз отишига, Хушхабарнинг озод бўлишига имкон берди. Ислом пойтахти эса Маккадан – Мадинага, Мадинадан – Дамашққа, Дамашқдан – Бағдодга кўчди. Мўғул истилосидан кейин араб, форс ва турк империяларига, мусулмонлар истилоси натижасида пайдо бўлган кўплаб кичик султонликларга ва шоҳликларга кўчиб юрди.
Бернард Льюис ўзининг ”Исломда ирқ ва ранг” номли китобида этник ва ирқий рақобатнинг баъзи жиҳатларини муҳокама қилиб, араб босқинчилари ўзларига нисбатан оқ ёки қора ранглиларга қандай муносабатда бўлганларини кўрсатиб ўтади (1971). У яна арабларда, форсларда ва туркларда бир–бирларига нисбатан мавжуд бўлган бидъатларни ҳам баён қилади.
Этнографлар бу муаммони этноцентризм деб номлайдилар. Моҳиятига кўра, бу шуни англатадики, одам мансуб бўлган этник гуруҳ бошқаларидан устун деб қабул қилинади. Бунинг мисоли – мусулмон араблар ҳамма замонларда барча халқларга Қуръон тушунарли ва ягона мезон бўлиши лозим, деб мажбурлашидир. Шундай қилиб, мусулмон арабларнинг раҳнамолари бутун дунёда этник жиҳатдан араб бўлмаган мусулмонларда умидсизликни пайдо қилдилар (ҳар беш мусулмондан тўрттаси араб эмас).
Исломда катта этник фарқнинг энг классик намунаси Марокко ва Индонезия халқларидир. Клиффорд Жриц “Кузатувдаги Ислом” китобида ҳар икки мамлакат маданиятида ислом қанчалар фарқли намоён бўлишини кўрсатди. “Униси ҳам, буниси ҳам Маккага қараб ибодат қилади. Аммо мусулмон оламининг зидди сифатида улар қарама–қарши томонга қараб сажда қиладилар. Мароккода ислом азиз–авлиёларга сажда қилиш ва ахлоқий талабчанликка, сирли куч ва ҳужумкор солиҳликка итоат этишдан иборат. Индонезияда эса деҳқонлар ислом таълимотини ва амалиётини қабул қилди, чунки деҳқон ҳар иккаласини тушунди, айни пайтда жануби–шарқий Осиё халқининг динига киритди. Илгари эса улар индуизм таълимоти ва амалиётини қабул қилган бўлиб, хаёлий ва фалсафий анимизмдаги арвоҳлар, худолар, жинлар, пайғамбарларни ажойиб равишда алоқадорликда ва бир-бирига боғлиқликда кўрган эди” (1968:13).
Юқорида келтирилган тасвирлар бир–биридан тамомила узоқ бўлган икки маданиятни фақат қўпол бўёқларда кўрсатади. Марокко ва Индонезия халқлари аслида ўз ичидан ҳам бўлинган. Масалан, Мароккода араблар, берберларнинг бир неча гуруҳларига дуч келасиз. Индонезияда малайлар, яванлар, суданлар, мадурлар, минонг кабаулар, батаклар, суматронлар, буппилар, бализларнинг катта гуруҳларига ва юзлаб кичик гуруҳларига бўлинади.
Ана шу гуруҳларнинг ҳар биридаги ислом бошқаларнинг исломий эътиқодидан фарқ қилади. Масиҳийлик ишларда ана шу этник гуруҳларга мослашиш оқланади. Ж.Мак Гавран ўзининг “Этник гуруҳлар ва жамоат: Ҳиндистон сабоқлари” (1979) китобида ишонч билан шуни кўрсатадики, масиҳий хизматчиси бу этник гуруҳларни ҳисобга олиш орқали меҳнат қилади, бунинг натижасида жамоат сезиларли равишда ўсишга мойил бўлади. Жамоат этник фарқларни рад қилиб, турли халқларни бир тўдага аралаш-қуралаш қилиб бирлаштиришга уринганда, жамоат юксалишига асло имкон бўлмайди.
Ричадр Уикес ўзининг “Мусулмон халқлари” (1983:913–926) номли икки жилдли китобида мусулмонларнинг 408 этник гуруҳларини санаб ўтади. Бошқалар билан бўлганидай, мусулмонлар билан ишлашда бизнинг мақсадимиз ҳар бир этник гуруҳда масиҳий жамоатларини ўрнатишдан иборатдир. Шу тариқа мусулмон этник гуруҳларига мослашув ниҳоятда зарурдир.
11–боб
Катта бўлиниш: суннийлар ва шиалар
Юқорида миллийлик - одамлар ўзларининг сиёсий ва миллий давлатга мансублигини ҳис қилишидан иборат эканини, ахлоқ эса одамларнинг ирқий ва тил белгиларига кўра бир эканликларини юқорида кўриб ўтган эдик. Худди шу сингари, мусулмонлар ҳам у ёки бу диний оқимга мансублиги бўйича фарқланадилар. Улардан баъзилари сиёсий масалаларда ва ҳокимият учун курашишда бирлашувига кўра, бошқалари эса этник белгиларига кўра келиб чиққанлар. Баъзилари эса Худони, пайғамбарларни, ваҳий ва ривоятларни турли йўллар билан билиш натижасида пайдо бўлганлар. Баъзан улар юқорида айтилганларнинг комбинацияси натижаси ҳисобланади. Ҳар қандай ҳолатда ҳам, исломда кўплаб оқимлар ва мазҳаблар мавжуд. Бу бобда ўша оқимлардан иккита муҳимига қисқача шарҳ берамиз.
Суннийлар
Баъзан, ислом масиҳийликни кўп жиҳатдан такрорлаган, деган гапни эшитамиз. Умуман, мен бу нуқтаи назарга қўшилишга розиман. Масалан, бизда протестантизм ва католицизм ўртасида муҳим фарқлар бўлган эди. Уларнинг ҳар бири келгусида кўплаб қисмларга бўлиниб кетди. Худди шу сингари, исломда ҳам иккита асосий тармоқ – суннийлар ва шиалар бор.
Суннийларнинг протестантларга ўхшаган томони шундаки, суннийлар учун обрўли ёзма манба, биринчи навбатда, Қуръон, иккинчидан, сунна, яъни ҳадисларнинг мажмуи бўлиб, ҳар иккаласи бу мазҳаб учун муҳим аҳамиятга эга. “Сунний” деган ном, айнан “сунна” (текисланган йўл) сўзидандир.
Мазкур ёзма матнлар ортида Муҳаммаднинг қадди бўй кўрсатиб туради, У Қуръон ва суннанинг ягона манбаи бўлиб, унинг айтганлари ва қилган ишларига асосланган. Аммо унинг айтганлари, қилган ишлари Қуръонга кирмаган. Шундай қилиб, сунний – Қуръонда ёзилган Муҳаммаднинг таълимотига риоя қилишга ҳаракат қиладиган жамоатга мансуб одамлар бўлиб, улар ҳадисларда – суннанинг ёзма шаклида қайд этилган Муҳаммаднинг хулқ–атворига эргашадилар. Суннийлар учун анъана охирги мўътабар намуна бўлиб қолди.
Сунна - диннинг асосчиси пайғамбар эканини, унинг фаолиятидаги илоҳий илҳом ва башоратгўйликни, Қуръондаги ҳамма нарсада унга эргашиш ҳақидаги кўрсатмаларни асослайди: “Сизлар учун Оллоҳ ва охират кунидан умидвор бўлган ҳамма Оллоҳни кўп ёд қилган кишилар учун Оллоҳнинг пайғамбари (иймон–эътиқоди ва хулқ–атвори)да гўзал намуна бордир” (Қуръон 33:21). Муҳаммад маъқуллаган, рухсат берган ёки таъқиқлаган…у нафратланган ва маъқулламаган нарсаларни сунна ўз ичига олади (Glasse 1989:381).
Суннийларнинг эътиқодлари ва одатлари олдинги бобда муҳокама қилинган эди. Мен ўшанда, исломнинг сунний мазҳабида ортодоксал ва қоришиқ ҳолатлар, рақобатчилик, кўп олди–қочди гаплар бор, деб кўрсатган эдим.
Шиалар
Шиалар, католиклар каби, ҳаворийларнинг кетма–кетлигига аҳамият бериш билан бошқаларидан фарқланади. Шиалар, суннийлардан фарқли равишда, мусулмонларнинг Бутунжаҳон жамоати доҳийси, албатта, пайғамбар хонадонидан келиб чиқади, деб ҳисоблайдилар.
“Шиа”нинг луғавий маъноси “фракция” ёки “партия” демакдир. Кўпчиликнинг фикрича, бу сўз шу тоифадаги мусулмонларга нисбатан қўлланадики, Муҳаммаднинг демократик йўл билан сайланган дастлабки учта меросхўри (халифалари) ноқонуний, пайғамбарнинг жияни ва куёви Али – Муҳаммаднинг ҳақиқий меросхўридир, деб ҳисоблайдилар. Шундай қилиб, “шиа” – “Али партияси” деган маънони англатади. Шу тариқа ислом шиаларининг ҳамма шохобчалари Али воситасида Муҳаммадга бориб тақалади.
Азоб–уқубат – ислом шиасининг асосий мавзуларидан биридир. Бунинг учун асос бўлиб, Али ва унинг икки ўғли – Ҳасан ва Ҳусайннинг тақдири билан боғлиқ ҳодиса хизмат қилади. Сурия ҳукмдори Муовия халифа Алининг ҳокимиятига хавф солди. Али Муовияга қарши унчалик зўр бермасдан (Алининг баъзи издошлари айнан шуни истаган эдилар) лашкарини бошлаб бораётганда, Али ўз тарафдорлари томонидан ўлдирилди. Улар ҳозиргача хорижийлар номи билан юритилади.
Алининг ўғли Ҳасан отаси ўрнини эгаллади, аммо Муовия томонидан мағлуб қилиниб, ўлдирилди. Шундан кейин халифалик тахтига Ҳусайн ўтирди. 680 йили Карбало даштида Муовиянинг қўшини устун келди, Ҳусайн жангда ҳалок бўлди. Гласснинг айтишича, Ҳусайн чеккан азоб–уқубат форслар томонидан илҳомлантирилган ўн икки имом шиачилигининг асосий воқеалари билан боғлиқ. Ўн икки имомни азобланган ҳолати бўйича Масиҳнинг хочга михланиши билан қиёслаш мумкин. Сотқинлик учун айбдорликни чуқур ҳис қилиш, қасос ва сазони кутиш, адолатнинг тикланиши, бошқаларнинг гуноҳини ювиш учун қурбонлик сифатида танланганнинг ўлими бу воқеанинг маркази бўлиб қолади.
Муҳаррам ойининг ўнинчиси бу воқеанинг йиллиги бўлиб, байрам (марҳамтлашнинг махсус куни)га тўғри келади. Бу кунга сунний календари бўйича Пайғамбар замонидан буён риоя қилинади. Ўн икки имом шиалари учун ўн кунлик қаттиқ йиғининг кульминацияси бу воқеанинг йилик маросими ҳисобланади (1989:365).
Суннийлардан фарқли равишда, шиачиликдаги “эҳтирос мавзуси” мусулмон шиани масиҳийча ақидага етказиш учун тайёрлайди, яъни хочда Масиҳ Ўз қони эвазига оламнинг гуноҳини ювгани сингари маросимга тайрлайди. Суннийларнинг инонч–эътиқодларига кўра, Худо Масиҳни хочдан қутқариб, тириклайин осмонга олиб чиқиб кетган. Аммо суннийларнинг тушунчаси бўйича, муҳаррам ойининг ўнинчи куни муҳим аҳамиятга эга бўлиб, яҳудийларнинг Гуноҳни ювиш кунига ўхшаб кетади. Ашур ойининг шу куни Каъба эшиги зиёратчилар учун очилади (Gibb and Kramers, 1974:48). Бу кун Исо хочга михланганда, Маъбаднинг пардаси йиртилиб, Муқаддасларнинг Муқаддаси оддий имонлилар учун абадий очилганини эслатади.
Али ва Ҳусайннинг авлодидан бўлган ва шиа жамоатларига бошчилик қилувчилар исломда имомлар деб юритилади (сунний мазҳабида бу сўз ибодат пайтида жамоат олдида турувчи одамга нисбатан айтилади). Шиачиликда эса имом “алоҳида диний ва сиёсий устунликка эга одам бўлиб, ғаройиб қудратга, сирли билимларга, Худонинг марҳаматига сазовор бўлган ва бошқа ҳеч кимда йўқ хусусиятларга эгадир. Имомлар Худонинг Нурини тарқатувчилар бўлиб, бегуноҳ ҳисобланадилар” (Glasse, 1989:366).
Шундай қилиб, исломнинг шиа мазҳабида, бизнинг кузатишимизча, уларнинг устозлари ажойиботлар кўрсатиш қудратига, яъни илоҳий қудратга, Қуръон калималарининг сирли маъноларини талқин қилишда Худо берган доноликка эга бўлиб, Илоҳий Нур билан тўлгандир. Шиа жамоатлари раҳбарларининг роли шу билан белгиланади. Олимлар ҳам бу мазҳабнинг иерархиясини тузиб чиққан бўлиб, улар ўзларининг донишмандлиги, ҳукмронлиги ва тақводорлиги бўйича тоифаларга бўлинадилар. Олий даражадаги омиллар шиачиликда оятулло (Худонинг аломатлари) деб юритилади. Одатда улардан бири Олий оятулло ёки шиа жамоатининг бош раҳбари қилиб сайланади. Масалан, марҳум оятулло Руҳуллоҳ Хумайни шундай раҳнамо эди. Бугун шиачилик қоидалари бўйича бошқариладиган ягона мусулмон мамлакати Эрондир.
Ислом шиачилигида алоҳида ақидалардан бири – эски замонларда бошқарув бир имомдан иккинчисига мерос бўйича ўтказилганидир. Афсуски, улар учун меросхўрлик линияси шиачиликнинг мазҳабига боғлиқ ҳолда, бешинчи ё еттинчи ёки ўн иккинчи имомнинг ўлими ва ғойиб бўлиши билан узилган. Қайси имом ғойиб бўлгани тўғрисида сўз кетганда, мазҳаблар охирги имомларнинг исмлари бўйича юритиладиган Зайд (бешинчи имом йўқолган деб ҳисобланади) ва исмоилий (еттинчи имом йўқолган деб тахмин қилинади) мазҳабларидир. Ўн иккинчи имом йўқолган деб ҳисобловчилар “ўн иккинчилар” ёки оддийгина қилиб имомийлар деб юритилади.
Зайдлар ўзларининг имомларидан муқаддасликни қаттиқ талаб қилмайдилар. Исмоилий эътиқоди ўзига хос дуализм – эзгулик ва ёвузлик ғоялари мужассамлашгани билан ажралиб туради (бу ғоя, шубҳасиз, зардуштийликдан ўзлаштирилган). Улар эътиқоди бўйича ҳам, чуқур сирлилиги бўйича ҳам илк гностикларни эслатиб, ўзларининг диний одатларини сақлайдилар. Имомийлар: “Бизнинг имомимиз Худо билан инсон ўртасида оралик бўғиндир” деган ишончни маҳкам ушлайдилар. Бу ўринда унчалик аҳамиятга эга бўлмаган бошқа шиачилик эътиқодига тўхталмаймиз.
Исломдаги барча шиачилик мазҳаблари: “Бизнинг бешинчи, еттинчи ёки ўн иккинчи имомимиз тирик ёки яширинган, у осмон билан ер ўртасида қаердадир турибди, у кўринмайди, охир замонда ерга қайтиб келади”, деб ишонадилар. Шиаларнинг тасаввурларига кўра, ҳозирги пайтда олий оятулло ўша яширин имом билан тўғридан–тўғри алоқа қила олади.
Суннийлар учун ҳам, шиалар учун ҳам умумий, қардош ғоя мавжуд: бу ғояга кўра, Маҳди, яъни “тўғри йўлга йўналтирилган” охир замонда пайдо бўлади. Бу ғоя масиҳийликдаги Масиҳнинг Иккинчи марта келиши ақидаси билан бирдир. Шиачиликнинг ҳар бир мазҳаби, бизнинг яширинган имомимиз маҳди бўлади, деб ҳисоблайдилар. Шуниси қизиқки, баъзи суннийлар Масиҳни маҳди деб ҳисоблайдилар, бошқалари эса, Маҳди охир замонда Масиҳ билан қайтиб келади, деб биладилар.
12–боб
Мистицизм: қонундан қочиш
Сўфийлик ёки тасаввуф– арабча сўз бўлиб, “мистицизм” унинг европача номидир. Бу сўзнинг қизиқ тарихи бор. Кўпчилик тадқиқотчиларнинг айтишича, “сўфийлик” ёки “тасаввуф” сўзи “жун” маъносини билдирувчи “суф” сўзидан келиб чиққан экан. Сўфийлар аскетик бўлиб, оддий ҳаёт кечирганлар ва мусулмон ҳукмдорларининг ҳашаматли ҳаётига қарши турганлар. Маълум маънода улар бу оламдан юз ўгириб, Худони излаш йўлидан кетганлар. Улар дағал жун кийим кийганлари учун, сўфийлар номини олганлар.
Тасаввуфнинг келиб чиқиш сабаблари
Бу оламда тасаввуфнинг пайдо бўлиши учун бир қанча сабаблар бор эди. Мусулмон халифалари “Ҳар қандай ҳукмронлик ахлоқни бузади, мутлақ ҳокимият мутлақ равишда ахлоқни бузади” деган қоидадан мустасно эмас эдилар. Исломнинг илк даврида мусулмон армиясининг катта муваффақиятлари ортидан ахлоқи бузилган ҳукмдорлар ва уларга қарши туришга ожиз художўй олимлар ўртасида кучли зиддият келиб чиқди. Художўй олимларнинг икки тоифаси – мол–мулк тўплашни хуш кўрадиганлар ва оддий ҳаёт кечириб, бу оламдан юз ўгирган, ихтиёрий равишда ўз манфаатидан воз кечган ва Худони излаш йўлига кирганлар ўртасида айирмалар келиб чиқди. Оламдан юз ўгириб, “хокисор” бўлганлар мутасаввуфлар деб юритиладиган бўлди.
Тасаввуф эътиқоди собит одамлар билан қонун ўртасидаги шиддатли курашлардан қўшимча ички туртки олди. Ана шу охири йўқ зиддият руҳнинг тўлиқ инқирозига олиб келди. Бунга жавобан кўпчилик мусулмонлар бу тўғрида баҳс қилишни эмас, Худо билан мулоқотни изладилар.
Тасаввуф яна кўпроқ, агар Муҳаммад Худодан ваҳий олган бўлса, бошқалар ҳам Худодан ваҳий олиши мумкин, деган дадил фикрдан илҳомланди. Улар янги ақидалар яратмай, Муҳаммаднинг Худо билан тўғридан–тўғри алоқасидан пайдо бўлган кечинмани такрорламоқчи бўлдилар.
Сўфийликнинг масиҳийча илдизлари
Назир Алининг кўрсатишича, “Яқин Шарқдаги масиҳий монастирларидан мусулмонлар олган рағбатлантирувчи омил сабабига кўра, тасаввуф ривожланди” (1979:22). Тасаввуф мусулмон оламида тарқалган кўплаб масиҳий ғояларини ўзлаштирди, Инжилнинг янада сирли томонларига берилди. Масалан, ибн ал–Арабий (1167–1240) имондан қайтганликда айбланиб, Алеппо (Сурия) ислом инквизациясига рўпара бўлганда, у “Менинг шеърларим кўчма маънода қабул қилиниши керак, шеърларимнинг асосий мазмуни – Худонинг илоҳий севгисидан инсониятнинг комил бўлишидир” (Shah, 1971:х), деб жавоб берган эди. Бундай таълимот Исонинг келиши учун эшикларни очади. Исода ҳам, мутасаввуфларда ҳам умумий асос – севги бор.
Робия – илк мистик мутасаввуф
Ислом мистицизмининг энг яхши қирралари Басралик Робия ал–Адавия (713–801)нинг қуйидаги гапида гавдаланиши мумкин: “Эй Худойим, агар мен Сенга дўзах қўрқуви туфайли сажда қилсам, мени дўзах оловида ёндир, агар Сенга жаннат умидида сажда қилсам, мени жаннатдан қувиб юбор, аммо Сенга Ўзинг учун сажда қилсам, мени абадий севгингдан бебаҳра қилма”(Paul 1975, 7).
“Мен Сени худбинларча севги, Ўзингга муносиб севги билан севдим. Худбинларча севги нима бўлибди?! Мен бошқа ҳамма нарсаларни ўзимдан чиқариб, Сен ҳақингдаги хотиралар билан тўлдираман. Сенга муносиб нарса нима бўлибди?! Сен пардани кўтарасан, мен сени кўраман. Аммо унисида ҳам, бунисида ҳам менга мақтов йўқ, унисида ҳам, бунисида ҳам фақат Сенга мақтов бор” (Smith, 1928:102).
Тасаввуфнинг тадрижий тараққиёти
Тасаввуф аста–секин ҳам таркибий, ҳам метафизик томондан ривожланиб борди. Алоҳида одамлар томонидан қабул қилинган ва дўстларнинг тор доирасида тарқалган дин шакли бора–бора итоаткорлик ва бағишловлар қоидалари сингдирилган монахлар тизими, авлиёлар мактаби бўлиб қолди. Бундай пайтда мурид ўзини бағишлаган руҳий устозидан (ёки пиридан) йўл–йўриқ олди (Nicholson, 1907:392). Дастлаб бир оз аскетик йўлдан кетган тасаввуф асрлар давомида аста–секин мистик ва теософик характер касб эта борди. Бунинг устига, пантеизм билан аралашиб хавф–хатарга йўлиқдилар (Nicholson, 1907:391).
Тасаввуф экстремизми
Кейинроқ тасаввуф ақлга сиғмайдиган ва тийиқсиз удумларнинг бир қанча кўринишларини келтириб чиқарди. Булар қуйидагилардир: ўзини ўзи азоблаш, ҳушдан кетгунча зикр тушиш ва ҳ. Бу саҳна Жон А. Субҳон томонидан батафсил тасвирланган (1938: 1–4).
Тасаввуфда итоаткорлик даражаси
Субҳон ўзи кузатган тасаввуф орденига мансуб одам олдида турган мистик саёҳатнинг босқичлари ва даражаларини тасвирлашда давом этади (1938:72):
1.Тавба: ҳамма ёмон нарсаларга бефарқликдан воз кечиш ва гуноҳлари учун тавба ҳисларини ўзида ривож топтириш.
2. Севги: итоаткор одам Худонинг исмларини эслашга берилади ва Худо тўғрисидаги фикрлардан бошқа ҳамма фикрларни чиқариб ташлашга интилади.
3. Воз кечиш: Худога итоаткор одамдан фақирликка риоя қилиш ва дунёвий орзулардан воз кечиш талаб этилади. Охир–оқибатда Худодан бошқа ҳамма нарсадан воз кечади.
4. Билим: итоаткор одам фақат Худо билан бирлашишни ўйлайди, у Худонинг табиати, хусусиятлари ва ишларини мушоҳада қилади.
5. Экстаз: Худонинг исмлари ва хусусиятларини эслаб, айтиб, ақлий завқ–шавқ ёки экстаз ҳиссиётига бериладилар.
6. Воқелик: бу лаҳзада итоаткорнинг қалби Худонинг чинакам табиатидан маърифат олади. Бу лаҳзада итоаткор Худога тамомила боғлиқ бўлиб, Унга мутлақ ишонади.
7. Бирлашиш: бу босқичда мутасаввуф: “Худони юзма–юз туриб кўряпман”, деб ишонади. Унинг олдинги “мен”и йўқолди, у бутунлай Худода, Худо бутунлай унда мужассам бўлади.
Мутасаввуф пирининг асосий вазифалари
Бундан ташқари, тасаввуф Худони “кўриш”ни, Худо билан бирлашишга эришишни таклиф қилади. Тасаввуф яна шуниси билан ажралиб турадики, қаландар воиз ёки узлатга чекинган сўфийнинг атрофида шогирдларнинг доимий гуруҳи пайдо бўлади.
Тараққиёт жараёнида бу орденлар раҳбарлари (ёки уларнинг издошлари) гуруҳи ўзларининг раҳнамолари (шайх ёки пир)да айнан Муҳаммаддаги илоҳий нур борлигини топишга интилдилар (Parchall 1983: 57). Табиийки, масиҳий учун бу жиддий ғовдир, чунки биз Исони “олам нури” деб ҳисоблаймиз (Юҳ. 8:12). Тасаввуф, қолаверса, бутун ислом, Исонинг шуҳратини олиб, Муҳаммадга ёки қандайдир раҳнамога беради ва “Пиримиз ёки шайхимизда илоҳий нур бор”, деб тасдиқлайди.
Тасаввуф тарафдорларининг табиий бирлашуви
Мутасаввуфлар ё йиғин уйларида ёки ўзларига қулай жойда норасмий равишда учрашиб турганлар. Зотан, одамларнинг табиий бирлашуви ихтиёрий равишда юз бериши мумкин. Масалан, деҳқонлар қишлоқ жойларида, баъзилари лашкаргоҳларда, касби кори ўхшаш бўлган одамлар бошқа биронта ўзларига қулай жойда, аёллар ўзларининг маҳаллий жойларида, шаҳарларда, қисқаси, фикр–қарашлари бир бўлган одамлар гуруҳ бўлиб, ўзларига маъқул жойда солиҳ йўлбошчиси атрофида бирлашуви мумкин.
Мусиқа ва шеъриятнинг ўрни
Орденларнинг бошқа жозибадор хусусиятлари шундан иборатки, одамлар мусиқа ва шеъриятга қобилиятини намоён қилишлари учун бу орденлар имкон беради. Диний шеърлар кўпинча мусиқага солинади. Баъзи жойларда рақс ҳам ижро этилади. Одатда, мусиқа ва рақс камдан–кам ҳолатларда масжидларда ижро этилган. Шеър табиатан севги ҳақида яратилган қўшиқлардан иборат бўлиб, кўпинча маҳаллий мусиқа асбобларидан фойдаланган ҳолда, диний қўшиқлар ижро этилган.
Маданий яқинлик
Мутасаввуфларнинг масиҳийларга ёндашувини янада аниқроқ кўрсатадиган яна бир хусусияти – тасаввуфнинг маҳаллий муҳитга осонлик билан мослашувидир. Бу ҳам Қонун ва ортодоксал ислом билан келишувчиликка олиб боради. Юқорида эслаганимиздай, кўпчилик мутасаввуфларнинг одатлари тамомила қоришиқ ҳолатга келиб, уларни биз халқнинг исломий одатлари деб номлаган эдик (Parchall 1983: 18). Албатта, бу одатлар шариат қонунларига алоқасизлиги учун бизни унчалик жалб қилмайди.
Тасаввуфда теософик фикрлар
Тасаввуфда биз алоҳида таъкидламоқчи бўлган муҳим ўринлардан бири теософик фикрларнинг тараққий топганидир.
Илк таркидунёчилик ақидаси, ички руҳий майлларга урғу берган ҳолда, қонуннинг ташқи тараққиётига таъсир этди. 1Х–Х асрлар давомида тасаввуф орифлик ақидасини ривож топтирди. Бу – ички эмпирик билим бўлиб, ўша даврда ривож топган илоҳиётнинг интеллектуал билимига қарши турар эди (Rahman 1979: 141).
Қонунга қулларча содиқлик ўрнига ички майлга таяниш, ботиний билимни излаш чинакамига Худо тўғрисида масиҳийча фикр юритиш учун эшикларни очади.
Аммо шуни қўшимча қилишим керакки, бу руҳий кучларнинг бошқа турлари учун ҳам эшиклар очилиб, мутасаввуфда ўрнини топади.
Ўз “мен”идан қочишга уриниш
Ўз “мен”идан қочишга қаттиқ истак ёки мутасаввуфларнинг тили билан айтганда, ўзлигидан воз кечиб, Худо билан бирлашиш ҳам юқоридагиларнинг қаторига қўшилади. Бу масиҳийларнинг “Биз ўзимиз учун ўлишимиз ва танамизни бутун ҳиссиётлари ҳамда истаклари билан хочга михлашимиз керак”, деб айтганларига ўхшаб кетади. Яна шуни таъкидлаш керакки, одамлар бирга йиғилишларига, бирга тўпланиб мулоқот қилишларига тасаввуф имкон беради. Бунинг натижасида турли касб вакиллари, ҳарбийлар ёки қишлоқ аҳолиси ўртасида биродарлик пайдо бўлади. Бу одамларнинг ижтимоий эҳтиёжларига тамомила жавоб беради.
Тасаввуфнинг тарқалиши
Тасаввуф орденлари V111 – 1Х асрларда бошланиб, мусулмон оламига тарқалди. Кейинги асрларда миссионерлик фаолияти туфайли бу оқим ғоят муваффақиятли ривож топиб борди. “Қаландар сўфийлар, худди мусулмон армиясига олиб келгандай, бутпарастларни динга олиб келди. Тасаввуф фақат юксак даражада ташкил қилинган сирли орден сифатида яшаб қолмади, балки алоҳида одамлар ҳам бир–бирлари билан эркин учрашишлари мумкин эди. Орден аъзоси муқим бўлиши ёки кўнгилли сифатида келиши мумкин“.
Тасаввуфнинг ўз аъзоларига таклиф қилган бу ҳаракати туфайли унинг кучли томонлари ва ютуқлари билан бирга, заиф томонлари ҳам бор эди. Тасаввуф тўғридан–тўғри Худога келишни таклиф қилгани ҳолда, Қуръон ва ҳадисларнинг позициясини заифлаштириб, қонунни ҳам кучсизлантирди, маълум даражада номинализмга, кўп ҳолларда ахлоқий интизомсизликка олиб келди. Шубҳасиз, тасаввуф таълимотининг энг ҳалокатли томони шу эдики, руҳий ҳолат қўзғатадиган экстаз жараёни Худо билан бирлашиш учун чинакам кечинма эди. Тасаввуфнинг ғайриоддий хусусиятларидан бири ҳар ерда ҳозир бўлишдир. Тасаввуф у ёки бу кўринишда мусулмон оламининг у ёки бу жойида пайдо бўларди. Назарий жиҳатдан мусулмон мазҳабининг аъзоси бўлганлар тасаввуф орденининг аъзоси ҳам бўлиши мумкин. Мутасаввуф Худога “тўғридан–тўғри борадиган” “кўз тутувчи”ни гавдалантириб, шиа имомлари ва оятуллони ортиқча равишда талаб қиладиган ҳолатлар ҳам бўларди. Бу эса шиа мазҳабидаги кўпчиликни сунний мазҳабига олиб келди.
Миссионер нуқтаи назари бўйича, тасаввуфнинг Инжил билан боғлиқ томонларида шуни кўриш мумкинки, тасаввуф айни пайтда умид ва зиддиятни ўзида ифода этади. Умид Худога етишиш учун Уни чанқоқлик ва қатъий итоаткорлик билан қабул қилишга қарор этишдир. Зиддият шуки, тасаввуфда айнан орден бошлиғига нисбатан қулликнинг янгича кўриниши бор. Айни пайтда шайтоний руҳлар олами билан алоқа қилиш учун Исо Масиҳдан бошқа “Худо” билан алоқа ўрнатишга уриниш имконияти бор.
Тасаввуф маҳаллий диний удумларга мослашувчанлиги сабабли, синкретизмнинг кўплаб турларига эшикларни ланг очди. Биз бу синкретик ислом тараққиётини одатда “халқ исломи” деб атаймиз. Руҳлар олами билан алоқага киришадиган мутасаввуфлар тўғрисидаги масалани кўтарар эканмиз, энди синкретик мослашувларга ўтамиз. Бу мослашувлар биз халқ исломи деб аташга мойил бўлган исломнинг қоришиқ шаклини пайдо қилиб, тасаввуфга имкон яратиб беради.
13–боб
Халқ исломи: мусулмонлик ва руҳий кучлар
Халқ исломи – исломнинг синкретик шаклини билдирадиган кенг, ҳар томонлама тушунчадир. Исломнинг айрим фикр–қарашлари – ибтидоий анимистик инонч–эътиқодларга юзаки сайқалдир. Анимизм дин шакли сифатида таърифланиши мумкин, зотан, у руҳий мавжудотларга ёки барча жонли ва жонсиз буюмларга ишонишга асосланади. Бу нарсалар инсонлар, ҳайвонлар, судралиб юрувчилар, балиқлар, қушлар, ҳашаротлар, тош, дарахт, кўл, тоғ, ғор, самовий жисмлар, жойлар, бинолар афсунгарлар, жодугарлар, башоратчилар томонидан фойдаланиладиган магик буюмлар бўлиши мумкин. Анимизм жинларнинг кўнглида раҳм уйғотиш учун йўналтирилган урф–одатларга риоя қилишни ҳам қамраб олади.
“Формал” ёки “ҳақиқий” исломга алоқадор деб ҳисобланадиган қизиқ далиллардан бири — Каъбадаги “қора тош”га қўл тегизиш ёки уни ўпишдир. Бу тош қачонлардир ибодатхонада бўлиб, бутлар билан тўла, Муҳаммад туғилгунга қадар саждагоҳ бўлган эди. Чамаси, ислом раҳнамоси бу бутпарастлик одатини сақлаб қолмоқчи бўлган. Хеннингер анимизм тўғрисида қуйидагиларни ёзади: “Бу моддий буюмнинг ўзига топинмайдилар, балки шахсиятга (Худога, руҳга) ёки бу объектни тўлдирган кучга топинадилар” (Henninger 1981:8). Айнан ислом марказида мусулмонлар Каъбанинг “қора тош”ига иззат–ҳурмат кўрсатишлари мумкинми?
Халқ исломи оламида яшовчи одамлар ўзларининг манфаатлари учун бу руҳий кучлар ва мавжудотлар билан мулоқот қилиш ташвишини қиладилар. Одатда бу - руҳлар билан яраштиришга уриниш шаклини олади ёки уларни таъсирсиз қилиб қўяди ё бўлмаса улар ёрдамида душманларга ҳалокатли таъсир ўтказишда ўзларининг манфаатлари учун фойдаланади.
Бу ўринда шундай руҳий мавжудотлар ва кучлар мавжудлиги ҳақиқатан борлиги тўғрисида мулоҳаза юритиш ўринли. Мен ғарблик одам сифатида, бундай нарсалар йўқ, деган ишонч–эътиқод билан тарбияланганман. Бу нарсалар мен учун хурофотлар рукни остидаги ёлғонлар эди. Булар, менинг назаримда, илмий дунёқараш деган тушунчаларнинг натижаси бўлиб, бу дунёқарашни бизнинг таълим тизимимиз менга сингдирган эди. Бу алоҳида дунёқараш на Муқаддас Китобга, на ҳаётга мос келади.
Муқаддас Китоб бошдан охиригача “ёвуз руҳлар” тўғрисида гапиради. Ўша “ёвуз руҳлар” “илон”, “шайтон”, “нариги оламнинг беги”, “бу оламнинг беги”, “инсон қотили”, “айёр”, “биродарларни ҳукм қилувчи”, “ёлғон отаси” каби бир қатор номлар билан юритилади. Ёвуз руҳ Адан боғида биринчи эркак ва аёл билан бирга пайдо бўлди. Бу руҳ Муқаддас Китобнинг охирги китоби сўнгги бобида тасвирланади. Исо биринчи марта саҳрода васвасага солинганда, ваъз қилишидан олдин иблисга қарши туриб, муваффақиятли равишда у билан курашган эди. Павлус, Бутрус ва Юҳанно ёвуз руҳнинг ҳалокатга учраши муқаррарлигини ва бизнинг унга қарши туришимиз табиатимизда борлигини айтадилар. Ўзимнинг тажрибамга, ходимларнинг ишончли кўрсатмаларига асосланиб, айтишим керакки, бошқа ғайритабиий мавжудотлар ҳақиқатан бор.
Тасаввуф исломгача бўлган диний одатларни қабул қилиб, ана шу руҳий мавжудотлар ва кучларга кенг эшикларни очиб берди. Ислом у ёки бу шаклда сукут сақлаб, юзаки равишда тан олинган. Аммо одатдаги ҳаётда одамлар руҳ ва руҳий кучлар билан алоқада бўладилар, одамлар ҳар қадамда кундалик ҳаётда руҳий кучларга дуч келадилар. Шу масалада Гибертнинг халқ инончлари тўғрисидаги изоҳлари жуда фойдалидир. У шундай ёзади: “Халқ инончлари кундалик ҳаётдаги муаммоларни ҳал қилишга қаратилган”. Гиберт халқ исломидаги масалаларни қуйидагича санашда давом этади:
Кундалик ҳаёт ва ўлимнинг мазмуни;
Бахтсизлик хавф солиб турган шахслар ва одамлар гуруҳининг муваффақиятлари;
Муваффақият ва муваффақиятсизлик масалалари;
Ҳаётни режалаштириш ва номаълум нарсани, ўтмиш, ҳозирги ва келажакни билиш зарурати;
Ота–боболар билан, руҳлар, худолар, иблислар, ҳайвонлар ва ўсимликлар билан алоқалар (Hiebert 1989: 47–49).
Ортодоксал ислом эса диққат–эътиборини илк борлиққа, буюмларнинг келиб чиқиш масаласига, уларнинг аҳамияти ва вазифасига қаратган. Халқ исломи эса ҳар дақиқада келиб чиқадиган масалаларга зудлик билан жавоб беришга қаратилган. Ортодоксал ислом теология тилида абадий ҳақиқатни муҳокама қилишга мойил. Халқ исломи эса зоҳирий ёки ботиний мавжудотларга ёки буюмларга диққат–эътибор қаратган руҳий кучлар билан иш кўради. Шунинг учун халқ исломида қаландар, авлиё эркак ва аёллар сингари алоҳида тоифа – жодугарлар, афсунгарлар, шомонлар бўлиши керак, деган гап аклдан эмас. Бу тоифадагилар руҳни қувишга ҳаракат қиладилар ёки аксинча, ёвуз руҳларни кимгадир юборишга қодир бўладилар, ё бўлмаса, эзгу руҳларни чақирадилар. Одам марҳамат топадиган муқаддас жойлар, бинолар, булоқлар, тошлар, тоғлар, кўллар бўлиши керак. Ёвуз руҳлар ўрнашиб олган ва қандай қилиб бўлса ҳам улардан қочиш керак бўлган жойлар бўлиши лозим.
Бутун мусулмон оламида “кўз тегиш”га ишониш бор. “Кўз тегиш” қарғишнинг бир шаклидир. “Ёмон кўзи” бор одам ҳасад ёки рашкнинг натижаси бўлиб, қўшниларга, оила аъзоларига ёки одамларнинг мол–мулкига ёмонликни истайди. Бу мавжудотларни ва кучларни бошқариш учун ёки уларни ҳеч бўлмаса тинчлантириш учун маҳаллий удумлар ва маросимлар келиб чиққан.
Мусулмон оламининг кўп жойларида сеҳр–жодуга асосланган куф–суфлар, ҳайвонларни қурбонлик қилиш удумлари ҳозир ҳам амалда. Мусулмонлар назр келтирадилар, маҳаллий муқаддас жойларга, ибодатхоналарга ҳаж сафари қиладилар, авлиёларнинг қабрларига қўлларини тегизиб, ўпадилар, авлиёлар қабрлари мадад беради, деб умид қиладилар, қабрлар ёнидаги дарахт шохларига илтижо аломати сифатида ранг –баранг латта–путталарни боғлаб қўядилар.
Бундай удумларга ножиддий муносабатда бўладиган ёки уларни рад қилишга уринадиган масиҳий ишчисининг ҳолига вой. Бу жиҳатдан Нигериядаги хиги халқи орасида Чарльз Крафтнинг кечирган ҳаёти ибратлидир. Чунки Крафтнинг онги ғарб одамининг дунёвий фикрлаши модели билан тўлиқ эди, шунинг учун унинг хиги халқидан бўлган дўстлари руҳий реалликни кўра олмадилар.
“Нигерияликлар вақти–вақти билан суҳбатимизни ўзларининг ҳаётидаги ёвуз руҳлар томонидан келтириладиган кулфатларга бурардилар. Хасталиклар, бахтсиз ҳодисалар, одамларнинг бефарзандлиги, ҳайвонларнинг қисирлиги, далаларнинг ҳосилсизлиги, қурғоқчилик ва жанжаллар ёвуз руҳларнинг иши сифатида қабул қилинарди” (Kraft 1988: 4).
Сўнгра Крафт аниқ деталлар билан “парадигмалар алмашуви”ни тушунтиради. Бу вазиятда Крафт ғарбча дунёқараш таъсиридан Муқаддас Китоб дунёқарашига ўтишни бошдан кечирди. Ёвуз руҳларнинг фаоллиги олдида ожиз қолган Крафт улар билан мулоқот қилишни ўрганди, Бу вазиятда у Муқаддас Руҳ қудрати воситасида қайта зоҳир бўлган Муқаддас Китоб дунёқарашига асосланди (Kraft 1989:117–132).
Мусулмон оламининг турли қисмларида ваъз қилаётган кўпчилигимиз шундай хулосага келганмизки, саксон фоиз мусулмоннинг диний фаолияти айнан халқ исломи удумларига боғлиқ.
Навбатдаги бўлимда бундай ҳодисаларга дуч келган масиҳий хизматчиси нималар қилиш зарурлигини муҳокама қиламиз.
14–боб
Жанговар ислом: аслиятга қайтиш
Дин мусулмоннинг бутун ҳаётини йўлга солиб туради. Биз Ғарб мамлакатларида жамоат давлатдан ажралиши билан туғилган ҳақиқатга кўникканмиз. Ортодоксал ислом учун бу ғоя номаълум. Дин, бошқа воситалар сингари, сиёсатдир. Бошқача айтганда, бутун сиёсат дин номи билан амалга оширилади. Мусулмонлар сиёсий майдонни ҳам ҳисобга олган ҳолда, ҳаётнинг ҳамма соҳаларида “Оллоҳ йўлида” жиҳод қилишлари керак. Уларнинг қарашича, бутун олам ислом қонунлари (шариати) ҳукмронлиги остида бўлмагунча, ҳақиқий мусулмон ором топмаслиги лозим.
Бу кўрсатмага риоя қилган ҳолда, олам “Ислом уйи”, яъни “Дорул–Ислом” ва “Курашувчилар уйи”, яъни “Дорул–|Ҳарб”га бўлинади. Ислом бутун оламга ёйилиши учун муттасил уруш ва жангу жадалларга маҳкум қилинган.
Аслида ҳамма жойда ҳам шундай эмас. Ислом дунёда ҳукмронликни эгаллаш учун бошиданоқ қаршилик кўрсатиш учун яхши қуролланиб келган, айни пайтда музокараларнинг зарурлигини ҳам улар англаб етганлар. “Дунёни эгаллаш” муаммоси илк мусулмон ҳукмдорлари (халифалар ва султонлар) учун доимо ғам-ташвиш бўлиб келган эди.
Ҳукмдорларнинг таназзули Уммавийлар (661–750) ва Аббосийлар (750–1258) халифалигини ичдан емирди. Мўғул истилоси уларга тамомила барҳам берди. Шундан кейин бутун мусулмон оламида маҳаллий ҳукмдорлар кўтарилдилар. Уларнинг ҳаммасини бу ўринда санаб ўтиш зерикарли бўлар эди. Қолаверса, бу бизнинг мақсадимиз ҳам эмас. Улар орасида ана шундай энг жиддий давлат Усмонли империяси (1342–1924) эканини таъкидлашимиз керак. 1924 йили халифаликка барҳам бериш билан исломнинг бошқа маркази қолмади, оламни эгаллаш тўғрисидаги орзуларни амалга ошириш учун жипслашиш имкони йўқолди.
Тўқсон фоиз мусулмон оламида Ғарб ҳукмронлик қилиб, мусулмон ўлкаларини итоат эттирди. Колониализм гуллаб–яшнади ва мусулмонларнинг ўзлари ҳақидаги сиёсий қарашларига қаттиқ зарба берди. Ғарб сиёсати Усмонли империясини тамомила парчалаб, бир неча мусулмон давлатларига бўлиб ташлади. Ўша давлатлар бугун ҳам бор. Фақат Бангладеш давлати бундан мустасно. Бангладеш – Ҳиндистоннинг қўллаб–қувватлаши орқали Ғарбий Покистондан фуқаролар уруши натижасида ажралиб чиқди.
Панисломизм кайфиятларининг пайдо бўлиши ҳам бу давлатга таъсир кўрсатди. Панисломизм Х1Х асрда Жамолиддин Афғоний (1838–1897) нинг ваъзлари билан бошланган эди. У исломнинг қайта тикланишига даъват қилган биринчи одам эмас эди. Аммо бизнинг асримизда гуллаб–яшнаган жанговар ислом айнан унинг ваъзларидан бошланган бўлиши мумкин. Машҳур мусулмон илоҳиётчиси Абдул Ала Мовдудий Покистоннинг давлат сифатида пайдо бўлишига қарши турди, чунки у, колониализм пайдо бўлиши учун миллатчилик юз беради, деб ҳисобларди. Унингча, ягона Бутунжаҳон мусулмон давлати бўлиши керак, биронта ҳам мусулмон номусулмонларнинг ҳукмронлиги остида яшамаслиги лозим, деган фикрда у қаттиқ турди. Аммо бундай Бутунжаҳон мусулмон давлати йўқлиги учун, Афғоний, Ҳиндистоннинг номусулмон ҳукмдорлари қўли остида яшамайман, деб Покистонга кўчиб ўтди.
Мисрда мусулмон биродарлар ҳаракатига мансуб нотиқ ва сермаҳсул ёзувчи Сайид Қутб эди (Бу ҳаракатга 1927 йили Сайид ал–Банна асос солган). Унинг нуқтаи назари бўйича, “Ислом инсониятга дунё ҳозиргача билмаган ва бундан кейин ҳам билмайдиган мукаммал яхлит системани таклиф қилади…Ислом инсониятнинг ҳамма муаммоларига боғланган ва ҳамоҳанг ёндашувларни таклиф қилади” (Cragg 1985:55).
Қутб ўз сиёсий ташвиқотида Жамол Абдулносирнинг режимини қоралаб, ўз эътиқодини жасорат билан тарғиб қила борди. У 1966 йили Абдул Носир томонидан қатл қилинди. Табиийки, Қутб мисрлик бўлгани ҳолда, сунний мазҳабига мансуб эди.
Ҳумайний ҳокимият тепасига келгунча, шиалар томонидан Теҳронлик Али Шариатий майдонга чиқди. Унинг нуқтаи назари қуйидагича эди: “Ҳаёт бор–йўғи ҳукм ва курашдан иборатдир, бундан бошқа ҳеч нарса эмас…Пайғамбарнинг сафдошларига қаранглар: уларнинг ҳаммаси қўлларида қилич тутган, жамиятни яхшилаш ташвишида бўлган, адолат томонида турган одамлар эди… Исломнинг илк тарихида Пайғамбарнинг ва мужоҳидларнинг ҳамкорларидан ким заковатли одам бўлган эди? Ким – арбоб, ким – дин раҳнамоси бўлган эди? Улар орасида бундай табақаланиш бўлмаган эди. Ҳар бири исломни ёйяпти, курашяпти, айни пайтда ер ҳайдаяпти, ҳосил етиштиряпти ёки туя боқяпти. Ҳар бири айни пайтда – ишчи, жангчи ва ақл–заковат эгасидир” (Cragg 1989: 76, 84).
Эронлик жасур бу ақл –заковат эгаси “Ислом озодлиги илоҳиётчиси” деб ном олган эди. У доимо қувғинда яшади. У учун ягона йўл шу эдики, ислом оламни бошқармас ва уни яхши томонга ўзгартирмас экан (Шариатий шундай тушунар эди), мажбурий хатти–ҳаракатлар бефойдадир. Шариатий, ундан олдин эса Қутб, мамлакатдаги режимни қаттиқ танқид қилганлари учун марҳум Эрон шоҳининг разил полицияси томонидан азоблаб ўлдирилди.
Албатта, ҳозирги пайтдаги энг машҳур шиа арбоби марҳум оятулло Руҳуллоҳ Ҳумайний (1989 йили 3 июнда вафот этган) эди. У: “Ислом Худодан келиб чиққан, исломнинг вазифаси – оламни эгаллашдир”, деб қаттиқ ишонарди. У қувғиндан Эронга қайтгач, шундай деган эди:
“Биз ҳукмрон мамлакатлар билан ҳисоб–китоб қилишимиз керак, олдимизда турган барча жиддий муаммоларга қарамай, биз ғоявий жиҳатдан бутун оламни эгаллаб олишга қодирлигимизни уларга кўрсатишимиз зарур…Биз эришган инқилобимизни бутун оламга юборамиз. Бутун олам бўйлаб Оллоҳдан бошқа Худо йўқ” деган садо янграмагунча, кураш давом этаверади” (Wright 1989:27,108).
Бу инқилоб Ливанга юборилганда, у мамлакатда бир қанча гуруҳлар ва ҳаракатлар пайдо бўлди. Булардан энг машҳури – Хамас, Хизбуллоҳ ва Ислом жиҳодидир. Дунёнинг Ливан сингари энг қизғин нуқталарида “ўз–ўзидан ўт олиш”га ўхшаш нимадир юз бермоқда. Чунки жанговар исломнинг ғояси остида бирлашган кўплаб гуруҳлар гуллаб–яшнамоқда, ҳар бир гуруҳ - ўзи учун ягона қонундир. Мусулмон мамлакатларининг ҳаммасида – Яқин ва Ўрта Шарқда, Жануби–Шарқий Осиёда ёки собиқ СССРнинг Ўрта Осиё республикаларида ислом уйғонмоқда. Озарбайжон, қирғиз, ўзбек, қозоқ, туркман ва тожик халқларида бу тўлқин қўшимча этник бўёқларга эга бўлиб боряпти. Туркияда узатма тасмаси ишлардан қониқмасликни кўрсатяпти, бунинг сабаби – амалда дунёвий давлат бошқаруви ҳукм сураётгани учун, деб ҳисоблайдилар. Покистон ва Бангладешда, ислом қонунлари жорий қилинса, жамиятнинг аниқ кўриниб турган иллатларини даволайди, деб умид қиладилар. Филиппинда масиҳийлик бошқаруви деб аталадиган бошқарув кўпчиликни ташкил қилгани учун муваққат ҳукумат бўлишини талаб қиляпти. Суданда яна фуқаролар уруши аланга оляпти. Бу мамлакатда кўпчилик мусулмонлар бўлгани учун ҳаммага – озчиликни ташкил қилган масиҳий ва бутпарастларга ҳам шариатни татбиқ қилиш талаб этиляпти. Нигерия ва Малайзияда – юқоридагидай сабабларга кўра жиддий ҳаракатлар бўляпти.
Ғарбда жиҳод ёки “Худо йўлида қаттиқ туриш” тамомила янги шаклларни қабул қилмоқда. Аммо жиҳод руҳи бир хилда қолаверади: бу – кураш, устунлик учун курашдир. Шаҳарларимиздаги ташландиқ жамоатларни мусулмонлар сотиб олиб, мачитга айлантиряптилар. Ғоят чиройли мачитлар кўзга яққол ташланадиган жойларга қуриляпти. “Талаба мусулмонлар биродарлиги” юзлаб университет ва коллежларнинг талабалар шаҳарчаларида ташкил қилиняпти. Телевидениеда араб ва инглиз тилларида исломни ваъз қиладиган дастурлар пайдо бўляпти. Манфаат нуқтаи назаридан исломни ташвиқ қиладиган адабиётлар нашр қилиняпти. Мусулмонларнинг кайфияти очиқчасига кўтарилиб бормоқда. Яқинда мусулмон мамлакатидан қувилган машҳур сиёсий қочоқ билан телефонда гаплашдим. У менга шундай деди: “Коммунизм қулади, энди ҳақиқий кураш бошланади. Бу кураш ислом билан масиҳийлик ўртасида бўлади”. Мен унинг овозида ғалаба оҳангларини сездим. Бу нарсалар бизни икки сабабга кўра ҳайрон қолдирмаслиги керак. Улардан бири шуки, ҳақиқий мусулмон бўлиш дегани – жангари мусулмон бўлиш деганидир. Исломнинг табиати шундай. Марҳум доктор Фазлур–Раҳмон шундай эслатган эди: “Бу – Муҳаммаднинг ишлари ва таълимотига кирадиган исломнинг қони ва этидир” (1979:211).
15–боб
Ислом ва секуляризм
“Секуляризм” – кўп тушунчаларни қамраб оладиган термин. Баъзан бу сўзни “Ғарб” ёки “Ғарб маданияти” сўзлари билан аралаш–қуралаш қилиб ишлатадилар. Уни ҳаётга илмий ёндашув сифатида ҳам, ғайритабиий ҳодисани рад қилиш сифатида ҳам тавсифлайдилар. Ғайритабиий ҳодисалар доирасида инсон ўз муаммоларини Худонинг мададига суянмай ҳал қилишга интилади, булар агностик тур бўладими ёки материализмнинг атеистик, капиталистик, социалистик ёки коммунистик типи бўладими – барибир. Охир–оқибатда у шундан иборат бўладики, инсоннинг қобилияти динни пастга уриб, Худосиз юксалтирилади. Ўзига ишониш ҳис–туйғуси юксалади, мендан ташқарида ҳеч нарса йўқ, деган ишонч ётади. Агар Худо бор бўлса, У ҳақда ҳеч ким билмайди. Албатта, иблисга ёки фаришталар подшоҳига ё жинларга ишонишга озгина лаёқат ҳам бу қарашларга ҳамроҳ бўлади.
Шубҳасиз, ана шу “илмий ёндашув” ва “ўзим қила оламан” деган фикрлаш Ғарб маданиятида қудратли ижодий қувватни озод қилди. Бу маданият ижодий қувватни техника ютуқлари туфайли тенги йўқ ҳодисага олиб келди. Бунинг ортида Ғарб дунё иқтисодида тўлиқ ҳукмронликни эгаллаб бораётгани туради. “Нефть мамлакатлари” бундан мустасно.
Ғарб беқиёс даражада техника ютуқлари бўйича ва иқтисодий томондан юксалиб бораётгани учун, секуляристик дунёқараш тахминларга асосланган ҳолда, ҳамма томонга кириб борди.
Ислом ва колониализм
Асримиз бошларидан иккинчи жаҳон урушигача тўқсон фоиз мусулмон олами Ғарбнинг колониал ҳукмронлиги остида эди. Бу эса мусулмон халқлари онгида ўчмас из қолдирди. Мусулмон олами курашаётган муаммо –Ғарб технологиясини қандай қабул қилиш тўғрисидаги масала эди.
Ғарб маданий қадриятлари билан мусулмон қадриятларининг ўзаро муносабати максимал даражада мослашувдан бошланиб, тамомила босиб олишгача етиб борди. Бунинг натижаси эса мусулмон олами билан ғарб олами ўртасида фарқларни пайдо қилди. Биз юқорида жанговар ислом тўғрисида гапириб, уни муҳокама қилган эдик. Энди эса бизни ҳар иккаласининг мослашуви билан боғлиқ жавоблар қизиқтиради.
Мослашув муаммолари
Бу уринишларнинг – Ғарб технологияси ютуқларини ўзлаштиришнинг аҳамияти шундан иборатки, ютуқлар дунёқарашни – еттинчи асрдаги ислом дунёқарашидан тубдан фарқ қиладиган борлиқ тўғрисидаги тахминлар йиғиндисини ўзи билан олиб келяпти. Мусулмонлар олдида пайдо бўлган иккиланиш шундан иборатки, назарий жиҳатдан Муҳаммаднинг таълимоти ва хулқ–атвори намунаси, яъни мутлақ дин ва ҳаёт қоидалари мезон деб қаралади. Муҳаммад энг ёрқин пайтларида ҳам Ғарбнинг на технологик ютуқларини, на дунёқарашини тасаввур қила олмагани сабабли, мусулмонлар исломдан ташқарида Ғарбнинг ютуқлари қандай юз бераётганини тушунишга ҳаракат қиляптилару аммо саросимага тушиб қоляптилар. Аслида мусулмонлар исломни ҳар қандай саволга жавоб берадиган энг муҳим эътиқод деб тасаввур қиладилар.
Шуни қўшимча қилишимиз керакки, Исо бу оламдан ажратиб олинган руҳий шоҳликни олиб киргани сабабли, масиҳийлар янада бахтли онларни ҳис қиладилар. Исонинг таълимоти бошқа маданиятга кириб борган руҳий қадриятлар учун хамиртурушдир. Шундай бўлса ҳам, тор дунёқарашга мажбурлаб киритишга уринадиган муаммоларни ҳеч қачон келтириб чиқармаган. Тор дунёқараш – биринчи асрга оид Фаластин маданиятининг яҳудий, юнон ва рим маданияти ўзаро қоришмаси билан чамбарчас боғлиқдир.
Ислом эса, аксинча, қонуннинг, шариатнинг мутлақлиги билан бўғилган. Бу қонун ва шариат ақидалари араб маданиятининг кичик парчасини акс эттирадиган Қуръон ва ҳадисларда илдиз отган бўлиб, битта арабнинг дунёқараши, бир лаҳзалик ҳаёти билан чегараланган. Ислом, яъни Муҳаммаднинг (570– 632) дини ана шундай: Муҳаммаднинг Қуръонини мутлақлаштириш, ҳадисларда сақланган ва Муҳаммаднинг оламни англаш хусусиятларига мос бўлган намунали ҳаёти натижасида тақводор мусулмонлар йигирманчи аср талабларини қондира олмайдиган тизим доирасида қолиб кетяптилар. Бу тизим исломдан бошқа нималар шу даражада муҳим ютуқларга олиб келганини изоҳлаб бера олмайди.
Бу шароитда ислом олдида икки йўл бор. Биринчиси шуки, Муҳаммад ваҳий кўриш (бу ҳеч қачон бўлмаган!) қобилиятига эга бўлган, Қуръонда Муҳаммад бугун биз кўраётган ҳамма нарсаларни башорат қилганини гўё кўрсатган эмиш. Қуръон ва ҳадисларда маъноларни (аслида бу маънолар йўқ!) ўқиб билиб олишга қодир бўлган эмиш. Иккинчиси шуки, Муҳаммад шунчаки бир инсон. Гарчи у ёрқин инсон бўлса ҳам, унинг таълимоти ва хулқ–атвори, дунёқараши ўзгармайди, деб айтиш учун етарли асос бўла олмайди. Бундай дунёқараш кейинги асрларда, айниқса, бизнинг асримизда кенг қулоч ёйиб бораётган “технологик” деб номланувчи фан ютуқларини ҳар томондан сиқиб қўйишга қодир бўларди.
Агар Муҳаммад ҳамма замонларда ўзини намунали одам сифатида кўрсатмаганда, оламга ўз даври ва вазияти бўйича қатъий чекланган абадий қонун (шариат)ни васият қилмаганда эди, бу муаммо ҳозирги мусулмонлар учун шунчалик кескин бўлмаган бўларди. Ислом бу шафқатсиз ҳукмдан чиқиб кетишга ҳаракат қилмаган, деб айтсак, бу гапимиз тўғри бўлмасди. Ҳамма бало шундаки, ана шундай уринишнинг ҳар бирида Муҳаммаднинг қиёфаси ва унинг аҳамияти пасайиб бораверди. Ҳозиргача ислом бундай қатъий чоралар қўллашни хоҳламайди. Дарвозани энди очса бўлади, янгиликни тўхтатиб бўлмайди. Эҳтимол, охир–оқибатда бу янгилик Муҳаммадни тарихнинг бир четига суриб чиқариб, исломни обрўсизлантириб қўйган бўларди ва у коммунизм сингари тизим сифатида қулаган бўларди.
Исломни мослаштиришга илк уринишлар
Ажойиб тарих – исломнинг Ғарб билан мураккаб муносабатлари тарихидир. Эҳтимол, исломнинг ХХ асрда Ғарб билан кескин мослашуви бўйича энг дастлабки ва энг драматик намунаси Туркия бўлса керак. 1924 йили Камол Отатурк – шу пайтгача армиянинг қаҳрамон генерали ролини ўйнаган одам – қайта ташкил қилинган Туркия Республикасининг Президенти вазифасини қабул қилди. У тезлик билан Туркияни диндан ажралган давлат деб эълон қилди, диний эътиқод эркинлиги кафолатланган Конституцияни эълон қилди, араб алифбосини лотин алифбосига алмаштирди, ислом диний мактабларини ёпди, аёллардан паранжини олиб ташлади, сўфийларнинг йиғинларини тақиқлади. Хуллас, динни шахсий ишга айлантириш учун яна кўп масалаларни ҳал қилди. Қаршилик кўрсатиш тажрибаси эса дастлабки ўн йилликда жиддий натижага эриша олмади.
Яқиндагина мусулмонларнинг Уйғониш даври қайтадан куч олди. Давлат диндан ажралгани тўғрисидаги қонунга қарамай, турк халқи ўзининг этник мансублиги билан мусулмонлигини бир, деб қарайди (“Турк бўлмоқ – мусулмон бўлмоқ деганидир”). Кеннет Креггнинг Туркияга берган баҳоси йигирма беш йил илгари айтилган бўлса–да, бугунда ҳам адолатлидир. У шундай ёзган эди:
“Шу нарса аниқки, ислом Туркияда ҳаддан ташқари етилди, диннинг давлатдан ажралгани Туркияни эътиборсиз қолдирди ва эркин давлат учун олдиндан бир гап айтиш қийин. Бу давлатнинг яшаши – шубҳасиз, аммо характери ҳамон шубҳали. Туркия Отатуркдан кўп яшади, аммо ҳозиргача Отатуркнинг мероси тўрларида қолиб кетяпти” (Cragg 1965:154).
Арабларнинг Ғарб билан ўзаро алоқалари тарихи Мисрнинг тараққиётида ўз аксини топади. Муҳаммад Абду (1849–1905) қаҳрамон ислоҳотчи ғояларидан илҳомланган бўлса–да, Жамолиддин Афғоний (1839–1897) бу ғояларни Мисрдаги воқеаларга ўзининг ҳал қилувчи таъсирини ўтказиш билан мослаштирди. “Унинг муҳим тезислари шундан иборат эдики, ноисломий қатламлардан халос бўлган ҳақиқий ислом ҳозирги тафаккур ва шарт–шароитлар билан ажойиб равишда уйғунлашган” (Cragg 1965:36). Абду ортодоксал ислом асосларига мутлақ имон билан риоя қилди. У исломни қайта кўриб чиқишга ёки ўзгаришларга учрашига асло йўл қўймаган бўларди. У шундай деган эди: “Муҳаммад солиҳдир, ҳозирги ютуқлар Муҳаммад томонидан башорат қилинган... бунинг тасдиғини Қуръон ва ҳадисларда топиш мумкин”.
Бошқача айтганда, Абду ўз қараши бўйича дин билан фанни ажратди. У ўзининг диний ишонч–эътиқодлари рационал жиҳатдан тадқиқ этилишига йўл қўймаган бўларди. Абду ўз эътиқодини ҳимоя қилди, илмий тараққиёт Муҳаммаднинг таълимотида ўз сабабларини топади, деб қаради ва фан ютуқларини исломники деб қабул қилди. Унинг шогирдлари маълум даражада ҳозиргача унинг таълимотига риоя қиладилар.
Миср дилеммаси
Мисрда бугун ғарб қадриятлари ва ютуқлари билан Муҳаммадни илоҳийлаштириш ўртасида зиддият бор, шунингдек, Муҳаммаднинг нутқи, хулк–атвори билан ўлчанадиган шариат қонунларининг муқаддасллигига оид анъанавий ислом ўртасидаги муносабатларда ҳал қилинмаган таранг вазият мавжуд. Миср ҳукумати ҳозиргача шариат қонунлари борасида тазйиқларга учмади, шунинг учун ортодоксал ислом ноисломий ёки секуляр ҳодиса сифатида қаралади. Жангари мусулмонлар ҳамма Миср Президентларига – Жамол Абдул Носирдан бошлаб Ҳусни Мубораккача суиқасд уюштирганлар. Мисрни тадқиқ этиш – “Ўртача ҳодиса”ни тадқиқ этиш демакдир.
Шариат қонунларини олиб кириш муаммолари
Энг адолатли Саудия Арабистони Қуръонни Конституция сифатида ишлатади. Гарчи бу детал конформизмнинг ташқи кўриниши бўлиб, сулолага кафолат берса ҳам, хориждаги минглаб саудияликларнинг ноисломий хулқ–атвори афсонага айланиб кетган. Покистонда, Бангладешда ҳарбий диктаторлар шариат қонунларини жорий қилдилар. Аммо тартибга итоат этишни истамайдиган фуқароларни тўлиқ итоат эттиришга эришиш талаб этилади. Номусулмон фуқароларга шариат қонунларини жорий қилишга уриниш оқибатида Суданда фуқаролар уруши тўхтовсиз давом этмоқда.
Каддафининг “Яшил китоб”и
Ливия раҳбари Каддафи ислом уйғониш ҳаракатида ноёб фарқни тақдим қилган эди, чунки, бир томондан, исломнинг анъанавий қонунчилигида бунга ўрин берилмаган бўлса, иккинчи томондан, санус биродарлар йўлбошчиларига ҳам ўрин йўқ. Каддафи шариат қонунларини ўзининг янги тартибдаги шахсий қарашлари билан алмаштирган эди. Бу – унинг “Яшил китоб” номли машҳур уч жилдли асарида бор. У қонунни ислоҳ қилиш ўрнига алмаштириб қўя қолди. 1979 йил 6 декабрда Каддафи “New York Times” га берган интервьюсида шундай изоҳ берди: “Яшил китоб” – инсониятнинг халос бўлиши учун йўл кўрсаткичдир… Янги Хушхабар. Янги асрнинг, омма асрининг Хушхабаридир”.
Буни Жон Л. Эспозито шарҳлаб, шундай ёзади:
“Яшил китоб” сиёсий ва ижтимоий бошқарув тартибидан шариат қонунларини олиб ташлади. Каддафи кенг қамровли сиёсий, ижтимоий ва иқтисодий тажрибани оммавий ғоявий қарашлар билан қориштириб, маданий инқилобдан кам бўлмаган ҳодисани амалга оширди. Бу инқилоб Қуръон ёки Пайғамбарнинг илоҳий раҳнамолигига эмас, балки Каддафининг фикрларига асосланган” (Esposito 1984: 159–160). Шубҳасиз, Каддафи мусулмон ва ислом ҳимоячиси сифатида гавдаланади.
Каддафининг Кипрда “Ал–Маукиф ал–Арабий” газетасига берган интервьюси бу тўғрида гувоҳлик беради. Унинг таъкидлашича, барча масиҳийлар итоат эттирилиб, мажбурий равишда исломга юз бурдирилмас экан, Ливанда тинчлик бўлмайди. У шундай деган эди: “Хато шундан иборатки, ҳамон масиҳий араблар бор. Араб масиҳий бўлиши керак эмас” (Абдул Фади. “Ал–Нур”, 2–жилд, 1–сон, 2–бет). Мазкур ақида масиҳийлар учун ғоят хатарли эканига қарамай, биз– масиҳийлар учун шуниси қизиқки, мусулмонлар, айниқса, анъанавий мусулмонлар Каддафини яхши мусулмон деб ҳисобламайдилар. Унинг “Яшил китоб”ини эса исломдан кескин чекинишдир, деб биладилар. Каддафининг қарашини эса ислом номи остида дунёвий ғояларнинг исломга олиб кирилишидир, деб таърифлайдилар. Каддафи ҳокимият тепасидан кетгандан кейин, шу нарсани кўриш қизиқарли бўлади: халқ анъанавий исломга қайтадими ёки кимдир ислом билан алоқани заифлаштириш учун “Яшил китоб”дан фойдаланиб, ҳокимиятга секуляр ёндашув орқали халқни олға бошлайдими?
Исломнинг коммунизм билан ҳазили
Бутун мусулмон оламида ғоят ғалати нарса ҳукм суради. Бу – айрим мусулмон мамлакатларининг коммунизм билан ҳазилидир. Улардан энг ашаддийлари Совет Иттифоқи, Ливия, Сурия, Ироқ ва Яман Халқ Демократик Республикаси ўрталаридаги алоқалар эди. Уларнинг орасида Жанубий Яман қисқа вақт марксистик мамлакат бўлиб яшади (Яманда гражданлар уруши даврида Миср ва Саудия Арабистони ўртасидаги келишмовчилик бунга сабаб бўлди). Саудия Арабистони беҳисоб нефт бойлиги билан Шимолий Яманни ўзининг иқтисодий васийлигига айлантирди, кейин Яман Халқ Демократик Республикаси билан муносабатларни тиклади (Pipes 1983:313). Бунинг натижасида икки Яман бирлашиб, марксистик ҳукуматга барҳам берилди.
Бу айтилганлар мусулмон оламида ХХ асрдаги секуляр технологик жамият дунёқарашини қабул қилиш ёки рад этиш учун бораётган кураш шаклларининг намуналаридир. Бу намуналар миллат даражасида келтирилган. Мусулмон жамиятида озчилик одамлар ва алоҳида шахслар Ғарбнинг бу даъватига ва унинг ортида турган секуляр ғояларга қандай жавоб беряптилар? Кўплаб мусулмон мамлакатларига қилган саёҳатларимда шундай шахсларни ва кичик гуруҳларни кўрдимки, улар бутунжаҳон ҳодисасига айланган ғарб секуляризмининг ҳамма технологик ютуқларига мос келади.
16–боб
Рақиб пайғамбар Мирзо Ғулом Аҳмад
Ислом, худди масиҳийлик сингари, бидъатчиликни ва сон–саноқсиз мазҳабларни қоралайди. Аҳмадия мазҳаби шунчалик кенг тарқалганки, у қоралашга лойиқ.
Мирзо Ғулом Аҳмад (1835–1908) катта обрўга эга ҳинд мусулмон олими бўлиб, у масиҳийлар, ҳиндлар билан диний можароларга мойил одам эди. У исломга ва Муҳаммадга масиҳийлар қилган ҳужумдан қаттиқ ранжиган эди. Шунингдек, Европа ҳукмронлари ҳинд мусулмонларини ҳақоратлашидан у ёниб кетарди. Илмий кашфиётлар олдида уламолар - ортодоксал мусулмон олимларининг ўзларини йўқотиб қўйишлариlfy ва саросимага тушиб қолишларидан у баттар ғазабланарди. У: “Ислом янги тафсирчига, ислоҳотчи пайғамбарга муҳтожлик сезяпти”, деган хулосага келган эди (Mujeeb 1967: 543).
Мирзо Ғулом Аҳмад – Ёғ суртилган
1889 йили март ойида Аҳмад: “Менга Худодан ваҳий келди”, деб эълон қилди ва “Мен Ёғ суртилганман, Зиллининг пайғамбариман”, деб даъва қилди. Зиллининг пайғамбари – қонунни талқин қилишга ва айнишлардан қутқариш учун юборилган экан. Иккинчидан, у: “Мен ибодатимнинг ғаройиб кучи билан рақибимни ўлдиришга қодирман”, деб айтарди (Hartly 1972: 172). У ўзини пайғамбар деб эълон қилди, аммо бунинг оқибатида ортодоксал мусулмон жамиятининг ундан ихлоси қайтди. Чунки мусулмонлар, Муҳаммад “пайғамбарлар муҳри”дир, яъни у охирга пайғамбардир, ундан кейин пайғамбар чиқиши мумкин эмас, деб ишонадилар.
Ортодоксал ислом ўз тарихининг дастлабки йилларида, Масиҳ осмондан тушиб келиб, дажжолни бўйсундиради, Ўз ваъзи билан оламни исломнинг олтин асрига олиб келади, деб айтар эди. Аҳмад эса буни Қуръонга зид деб билди. У исломни таълимотнинг бу қисмидан холи деб башорат қилди. Аҳмаднинг таълимоти бўйича, Масиҳ ҳақиқатан хочга михланган, тирик ҳолида хочдан олинган, у қабрдан чиқиб, Кашмирга етиб келган ва кексайиб, ўша ерда вафот этган. Аҳмадийлар сизга унинг қабрини бугун ҳам кўрсата олади (Cragg 1956: 250).
Мирзо Ғулом Аҳмад – Маҳди
Аҳмад ўзини Ёғ суртилган деб эълон қилгани устига, мен Маҳдиман, деб эълон қилди. Маҳди – ер юзида фазилатларни тиклаш учун охирзамонда пайдо бўлиб, қиёматдан олдин “Тўғри йўлга солинган”деган маънони билдиради. Маҳди, Масиҳдан фарқли равишда, пайдо бўлгач, Муҳаммаднинг ҳукмронлигини илгариги поклиги билан тиклайди ва қонуннинг ҳамма талқинларини бир тизимга келтиради (Glass 1989: 246, 247).
Жиҳодга йўл йўқ
Аҳмад мусулмон жамиятини янада бегоналаштиришга даъват этиб, шундай эълон қилди: “Жиҳод имонни ўлдириш учун зўравонлик урушидир, бу уруш энди амалий натижа бермайди, жиҳод фақат ўзини ўзи ҳимоя қилиш билан чекланиб қолган…” У, имонга мажбурлаб киритиш нотўғри, аммо имонни ҳақорат қилгани (имондан қайтгани) учун ўлгунча тошбўрон қилиниши керак…”. 1904 йили у: “Мен ваҳий олдим, тангри Кришнанинг реинкарнациясидан бири эканман”, деб тасдиқлади (Karandikar 1968: 102).
Аҳмадийлар – мусулмон эмас
Покистон давлати пайдо бўлгандан кейин Аҳмадийлар мусулмонми ёки йўқми деган масала ўртага ташланди. Бу масала иккита жиддий вазиятга сабаб бўлди. Биринчиси – давлатнинг мусулмонча мавқеини белгилаш билан боғлиқ эди. Бу оқим тарафдорлари Аҳмадни пайғамбар деб эълон қилиб, Муҳаммаднинг охирги пайғамбар эканини рад қилдилар. Шундан кейин, 1953 йилнинг март–апрель ойларида аҳмадийларни оммавий қирғин қилиш авжига чиқди. Ўз вақтида бу масала Покистон Олий Суди олдига ҳам қўйилди (1974 й.). Олий Суд аҳмадийларни мусулмон эмас, деб эълон қилди (Esposito 1984: 113) ва уларни оммавий равишда қирғин қилиш давом этди.
Аҳмадийлар – ўз эътиқоди учун ғайратли воизлардир
Аҳмадийлар ўз эътиқодларини ёйиш учун протестант миссионерларининг усуллари билан қуролланишни маъқул кўрдилар. Улар Қуръонни қайтадан таржима қилдилар, кўплаб тарғибот адабиётларини ёздилар, жамоат жойларида, кўчаларда ваъз қила бошладилар, одамлар билан мунозарага киришиб кетардилар. Қоқ ислом марказида улар қаттиқ зарбага учрадилар, аммо мусулмон оламининг чет ўлкаларида, айниқса, Ғарбий ва Шарқий Африкада, жануби– Шарқий Осиёда, Европада муваффақиятли иш олиб бордилар. Улар ўз эътиқодларини тарғиб-ташвиқ қилишлари натижасида миқдоран кўпайдилар: ҳозирда дунёда 500 000 тача аҳмадийлар бор (Glasse 1989: 28).
Аҳмадийликнинг масиҳийликка таъсири
Аҳмадийлик мазҳаби масиҳийлар билан мусулмонларнинг муносабатлари ёмонлашувига сабабчи бўлди. Мирзо Ғулом Аҳмад ўзини маҳди деб эълон қилиб, шундай талқин қилган эди: “Маҳдининг хусусиятларидан бири – Дажжолни таниш қобилиятидир”. Аҳмаднинг айтишича, у бу руҳни замонавий масиҳийликдан олган экан. Бу руҳни олишига хизмат қилган нарса шу эканки, масиҳийлик гўё илк йўлларидан адашган эмиш, шунинг учун унга “Китоб аҳли” сифатида қаралмас экан (Glasse 1989: 28).
Мирзо Ғулом Аҳмад исломга нисбатан жонкуярлигини шу билан изоҳлаган эди: “Исломга ҳар турли ортодоксал мусулмон анъаналари туфайли кириб олган масиҳийча мезонлардан тозалаш менинг вазифамдир” (Cragg 1965: 61). Яна унинг айтишича, мусулмонликнинг олтин асрига олиб борувчи Масиҳнинг иккинчи марта келиши тўғрисидаги ғоя чиқариб ташланиши керак.
Шу тариқа Аҳмаднинг издошлари Масиҳга бўҳтон қилиш йўлидан кетавердилар. Улар: “Масиҳ Магдалалик Марям билан нопок алоқада бўлган эди. Канадаги тўй кечасида Масиҳ онасини ҳақорат қилди. Хочдан туриб отага: “Нега Мени ташлаб қўйдинг?” деб қўрқоқнинг гапини гапирди”. Крэгг бу бўҳтонларни шу сўзлар билан якунлади:
“Масиҳга нисбатан бу бўҳтон ва нафратлар даф қилинади, кўп ҳолларда эса ортодоксал мусулмонлар учун Масиҳ – “пайғамбарлардан бири” экани рад этилади. Аммо барибир, Аҳмадийлар ҳаракати мусулмонларнинг масиҳийликка муносабатини ўзгартирди. Улар буни қатъий мусулмонликнинг ўзига бино қўйгани ва кўпроқ бегоналашиш йўли туфайли қилдилар” (Cragg 1956: 251).
Аҳмадийлар нуқтаи назарининг беҳудалиги
Аҳмадийларнинг хатти-ҳаракати биз – масиҳийларни икки жиҳатдан қизиқтиради. Биринчидан, бизга “имонда собитқадам бўлиб, Инжил йўлида якдиллик билан курашиб бораётганларни билиб, қаршилик кўрсатаётганларнинг ҳеч қандай дўқ–пўписаларидан чўчимаслик” учун йўл кўрсатади(Филипп.1:27,28). “Раббингиз Масиҳга юракларингиздан муқаддас жой беринглар. Дилингиздаги умид ҳақида сиздан ҳар бир сўраган кишига жавоб беришга доим тайёр бўлинглар” (1Бутрус 3:15) деган ўгитга амал қилишимизга ундайди.
Иккинчидан, Аҳмадийлар - ҳимоясиз, ортдоксал мусулмон жамиятига зид қўйилгани учун бизнинг эътиборимизни тортаётир. Покистонда Аҳмадийлар расмий равишда мамлакат фуқаролигини қабул қилган бўлсалар ҳам, мусулмон эмас, деб эълон қилинган,. Мусулмон оламининг ҳамма томонида уларга муносабат шундай. Улар Қуръон ва ҳадисларга таяниб, мусулмонлар аудиториясида ўзларининг позициясини ҳимоя қила олмайдилар.
Айни пайтда улар Масиҳ нима учун ҳақоратланганини Муқаддас Китобга таянган ҳолда ҳам ҳимоя қила олмайдилар. Улар Инжилдаги пухта ваъз олдида таслим бўладилар. Буни Покистонлик машҳур масиҳий воизи, собиқ аҳмадий, марҳум Чоудри Иноятулло Мужоҳиднинг ҳаёти ва имонга келгани яққол далилдир. Ҳатто ана шу адашган, жаҳлдор “Исмоил ўғиллари” ҳам Муқаддас Китоб ваъзларидан нажот топишлари мумкин. Биз Масиҳ исми билан уларни нажотга эриштириш учун ҳамма ишни қилишимиз керак.
17–боб
Ирқчи ислом. Африка-Америкадан келиб чиққан мусулмонлар
“Африка-Америка мусулмонлари” деб айтиш мумкин бўлган гуруҳлардан бири Қўшма Штатларда пайдо бўлган ва шу мамлакатгагина хосдир. Ушбу боб ўша ҳаракат билан қизиқувчилар учун ёзилган.
Келиб чиқиши африкалик бўлган мусулмонлар
Бу тарих Ғарбий Африкадан миллионлаб одамларнинг қул қилиб Янги Дунёга олиб келиши билан бошланади. Қул сотувчиларнинг маълумотларига таяниб шуни биламизки, африкаликларнинг айримлари Ғарбий Африканинг мусулмон вилоятларидан Америкага асир қилиб олиб келинган (Ajagi and Cromder 1985:33,35). Ота–боболари қул бўлган Африка-Америкаликлардан олинган интервью шуни кўрсатяптики, уларда ислом ақидалари авлоддан–авлодга ўтиб келяпти (Berger 1964:49–64). Уларда ўзларининг илдизларини топишга хоҳиши бор, шу боис ислом авлоддан-авлодга ўтиб келаётганини билиб оладилар.
Қўшимча сифатида шуни айтмоқчиманки, Худо шукрлар бўлсин – миллионлаб Африка–Америкаликлар Жафокаш Нажоткорда ўзларини янгидан кашф этдилар. Ҳозирги пайтда Африка–Америкаликлар орасида Инжилга имон келтирганлар миқдори оқ танли масиҳийлардан ортиб боряпти.
Ирқчилик илдизлари
Ирқ нуқтаи назаридан, “Қора танли мусулмонлар (яъни Африка–Америкаликлар) ижтимоий зиддиятларнинг рамзи бўлиб қолган. Улар ўзларида исёнкор аҳолининг энг ашаддий қатламини гавдалантиради” (Lincoln 1973:ХХ). 1664 йилдан 1864 йилгача қуллик мавжуд бўлган даврда АҚШнинг континентал қисмида қуллар орасида 109 марта қўзғолон бўлиб ўтган. Улар озодликка эришганларидан кейиноқ эътирозларини ифода этиш учун ўзларининг ташкилотларини туза бошладилар. Ана ўша муҳитда келиб чиқиши Африка–Америкалик бўлган Тимотий Дрю (1886–1929) етишиб чиқди. У ислом ҳақида оз–моз биларди. 1913 йили Тимотий Нью Жорж штатидаги Нью Арк шаҳрида Мурларнинг биринчи Ибодатхонасини барпо қилди. Шундан кейин у ўзини ҳимматли Дрю Али деб эълон қилди. 1930 йили Фард деган одам Тимотийнинг вориси бўлди. Ҳеч ким унинг келиб чиқишини билмайди. Полицияга Фард ўзини “Коинотнинг олий Ҳукмдори” деб таништирарди ” (Lincoln 1973:14).
Аҳмадийларнинг қора танли исломга таъсири
Аҳмадийлар ҳақида олдинги бўлимга яна бир бор қараб олсангиз бўлади. Ҳаракатнинг асосчиси Аҳмадий: “Оқ танли одам Дажжол, иблисдир”, деб айтган эди. Шубҳасиз, Аҳмадий миссионерлар Фард билан учрашганлар. Фард оқ танлиларнинг қисмати ва уларга қанчалик ишониш мумкинлиги ҳақида назарий асосларни Аҳмадий миссионерларга уқтирганлар (Glass 1989:76). Аҳмадий миссионерларнинг оқ танлиларга қарши дажжолларча таълимотига Фард яна ўзининг Муқаддас Китобини, умуман инсоният тарихининг талқинини қўшди.
Муқаддас Китобни бузиб кўрсатиш
Америкада Муқаддас Китоб ғояларининг ишончсиз талқинларидан бири – “ҳақиқий” баҳс оқ танли билан қора танлилар ўртасида бўлиб ўтган, деган қараш эди. Фард ҳам, илк одамлар қора танлилар бўлган эди, бошқалар қора танлилардан келиб чиққан, деган таълимотни илгари сурган эди (Lincoln 1973:77). Фард бу нуқтаи назарини бир қатор уйдирмалар билан мустаҳкамламоқчи бўлар, оқибатда қора ирқларни шарафлаб, оқ танлиларни ерга урар эди. Фард шу тариқа “Африкага қайтиш” ҳаракатини қора танлилар миллатчилиги мақсадларига йўналтирди. Бу ҳаракатга илгари Маркус Гарви бошчилик қилган эди. Маркус Гарви Қўшма Штатлар ҳудудида қора танлилар давлатини барпо қилиш ҳақидаги ғоялари ва ҳаракатлари учун 1926 йили мамлакатдан чиқариб юборилди.
Қора танлилар исломининг афсоналари
Фарднинг ишончли шогирди Элишай Пул деган одам эди. Фард бу шогирдига Элишай Муҳаммад деб исм берди. 1934 йили Фард оламдан ўтгач, у бошлаган ҳаракатга Элишай Муҳаммад бошчилик қилди. Унинг дастлабки фаолиятидан бири Фардни илоҳийлаштириш бўлиб, Фард Оллоҳнинг тажассуми, деб эълон қилди. Бу уйдирма ортодоксал исломнинг таълимотига тамомила қарши бориш эди.
Малколм Икс
Малколм Литтл баптист тақводорнинг ўғли эди. Баптист тақводорни оқ танли аҳоли таъқиб қилиб, ўлдирди. Онаси саккиз болани боқа олмай, ақлдан озди. Болалар давлат қарамоғида қолди. Малколм жиноят йўлига кириб, қамалди ва қамоқда исломни қабул қилди. Шундан кейин у ўзига Малколм Икс деб ном берди (Икс бу ўринда биз назарда тутадиган маънони билдиради, масалан, “жаноб Икс” –
Ҳаракатнинг кризиси
1975 йили Элишай Муҳаммаднинг ўлими “Ислом миллати” ҳаракатида қаттиқ саросимани келтириб чиқарди. Элишайнинг ўғли Уоллас Муҳаммад “Ислом миллати”нинг янги раҳбари бўлди, у кўп ислоҳотлар ўтказди ва ортодоксал ислом бағрида яна бир ташкилот пайдо қилди. У ирқ масалаларига урғу бермади, қора танлиларнинг алоҳида давлатини ташкил қилиш ғоясидан воз кечди.
1976 йили ташкилот ўз номини “Бутунжаҳон Ислом жамияти” деб ўзгартирди. 1980 йили эса бу ном “Америка мусулмонлар миссияси”га айлантирилди. 1985 йили ташкилотнинг номи “Американинг ал–ислом ташкилоти” бўлди. Ўша йилнинг ўзида Уоллас Муҳаммад ортодоксал таълимотга берилди. Бу таълимотга кўра, имом бўлиш ёки бўлмаслик – шахсий ишдир. Шунинг учун у раҳбарлик ваколатини ўзидан соқит қилди (Battle 1988:37). Бу жамиятда ирқчилик қарашларидан воз кечишни хоҳламаганларни таназзулга келди. Аммо биз бир оз олдинга кетиб қолдик. Яхшиси, таназзулгача бўлган йилларга қайтамиз.
1977 йили Луис Фаррахан ҳаракатнинг бўлинган гуруҳи базасида “Ислом миллати” номи билан янги ташкилотга асос солганини юқорида айтиб ўтдик. Бу гуруҳ исломдан кўра, кўпроқ ирқчиликка тортарди. У Африка – Америкаликлар учун алоҳида мухторият барпо қилишга даъват этишда давом этди. Ҳозиргача Фард – Оллоҳ, Элишай Муҳаммад – Худонинг элчиси, деб тасдиқлайди. Расмий маълумотларга қараганда, Луис Фарраханнинг 50 минг издоши бор. “Америка ислом ташкилоти” тахминан 150 мингдан бир миллионгача одамни бирлаштиради (Glasse 1988: 77).
Ҳаракатдан ажралиб чиққан яна бир гуруҳ бўлиб, у “Ханафий мусулмонлар” деб юритилади, чунки улар мусулмон ҳуқуқининг ортодоксал ханафий мазҳабига эргашадилар. Бу гуруҳнинг издошлари тўғрисида маълумотлар йўқ. Фақат шуни биламизки, тахминан юзтача мачит 1958 йили ҳаракатдан ажралиб чиққан бу гуруҳга тегишли эканини маълум қилган.
4–қисм
Мусулмонларга хизмат қилиш
Мусулмонларга муносабат масаласи
Китобнинг олдинги уч қисмида Ҳожар билан Исмоилни уйдан қувиб юборган Иброҳимнинг ҳаётидан ажойиб воқеалар тасвирланган эди. Булар орасида энг машҳур воқеалардан Муҳаммаднинг ҳаёти ва таълимотини, исломдаги муҳим мазҳабларнинг тараққиётини алоҳида таъкидлаб кўрсатмоқчимиз.
Мазкур “Мусулмонларга хизмат қилиш” бўлимини биз Муқаддас Китобдан келтирилган оятлар билан бошлаймиз. Аввало, биз шунга ишонамизки, Ҳожар ва Исмоилга шафқат қилган Худо бугунги кунда уларнинг авлодларига ҳам шундай шафқат кўрсатади.
Исо ўзига ишонганларнинг ҳаммаси учун хочда буюк ишни – гуноҳ ювиш ишини амалга оширди (Юҳанно 3:16). Ҳамма одамлар нажот топиб, ҳақиқатни билишга эришишларини Худо истайди (1Тим. 2:4). Худо кимнингдир ҳалок бўлишини истамайди, балки ҳамма тавбага келишини хоҳлайди (2Бутрус 3:9). Шуни ишонч билан айтмоқчимизки, Муқаддас Китобдани келтирилган бу оятлар бизнинг мусулмонларга муносабатимизда асос бўлиши керак: биз шуни истаймизки, ҳамма нажот топсин, улардан ҳеч ким ҳалок бўлмасин, ҳамма ҳақиқатни билишга эришсин. Ҳамма тавбага келсин.
Қолаверса, Ваҳий китобидаги буюк ғалаба қўшиғида айтилишича, имонлиларнинг “ҳар бири бўғин ва тиллардан, халқлар ва қабилалардан” (Ваҳий 5:9) келади. Бу ўрида, албатта, мусулмонлар ҳам назарда тутилган. Мусулмонларга хизматимизда биздан, биринчи навбатда, шу нарса талаб қилинадики, биз ўз дунёқарашимизни Худонинг Каломига мувофиқ шакллантириришимиз лозим. Шунда Худо мусулмонлар орасида бой руҳий ҳосил ўришига ишонч ҳосил қиламиз. Бу ҳосил Исмоил ўғиллари орасида ҳам кутилади, деган фикрни Эски Аҳд башоратлари тасдиқлайди. Кўплаб олимлар, Ишаё китобининг 60–боби Масиҳ тўғрисидаги башоратнинг чўққисидир, деб ҳисоблайдилар. Ўша бобда қуйидагиларни ўқиймиз:
“Кедарнинг ҳамма қўй сурувлари сенга келади,
Наваётнинг қўчқорлари сенга хизмат қилади.
Эгамизнинг қурбонгоҳида
Улар қурбонлик, деб қабул қилинади.
Эгамиз Ўз уйини янада улуғвор қилади.
”(Ишаё 60:7).
Бу одамлар башоратдан минг йил олдин ўтиб кетганлар. Аммо бу башорат шуниси билан диққатга сазоворки, башоратни Исмоилнинг кейинги наслларига ҳам татбиқ қила оламиз, яъни торроқ маънода айтганда, мусулмон арабларга, руҳий маънода айтганда, ҳамма мусулмонларга татбиқ қилишимиз мумкин, чунки ҳар иккала томон Иброҳим билан Муҳаммад орқали алоқа ўрнатади.
Муқаддас Китобдаги ана шу ғаройиб башоратлардан келиб чиқиб шунга ишонч ҳосил қилишимиз мумкинки, мусулмон оламининг ҳар бир халқи орасида, ҳар бир ҳудудида руҳий ҳосилни кўрамиз.
Самовий Отамиз сингари, биз ҳам Исмоилнинг йиғисини эшитамиз, унинг овози ўз наслларига – ҳам қондош, ҳам ислом орқали руҳий фарзандлар қаторига қабул қилинган наслларга етиб боради. Исломий мағрурликдан пайдо бўлган ташқи ялтироқлик остида бу оломонни, худди Исо кўргандай кўрамиз: улар “…ҳолдан тойган, чўпонсиз қўйлар сингари тарқалиб кетган”.
Биз Олийжаноб Чўпон Масиҳнинг қўйхонасига олиб келиш учун Исонинг масалидаги ғамхўр чўпонини излаётганларни қидириб топишимиз лозим.
18–боб
Исонинг йўли
“Менинг Шоҳлигим бу дунёдан эмас. Агар Шоҳлигим бу дунёдан бўлганда эди, яҳудийларнинг қўлига тушмаслигим учун Менинг хизматкорларим курашар эдилар. Бироқ Менинг Шоҳлигим бу ердан эмас ” (Юҳанно 18:36).
Гарчи башоратда Исо: “Яҳудо бўғинининг шери” (Ибтидо 49:9 Ваҳий 5:5) сифатида улуғланса ҳам, У “Оламни гуноҳлардан поклайдиган Худонинг Қўзиси” (Юҳанно 1:29) сифатида зоҳир бўлди. Ҳаворий Юҳанно Уни “тахтнинг олдида, тўртта жонли мавжудот ва оқсоқоллар қуршовида турган, гўё бўғизлангандай Қўзи” (Ваҳий 5:6) қиёфасида кўрди. Исо Қўзи сифатида келишни афзал билди. У Ўз Шоҳлигини кураш орқали ўрнатишни лозим кўрмади (Юҳанно 18:36). Дарвоқе, Наполеон Бонапарт Исо ҳақида шундай деган эди:
“Александр Македонский, Цезарь, Буюк Карл ва мен империяга асос солдик. Аммо бизнинг даҳолигимиз нимага асосланган эди? Кучга. Фақат Исо Масиҳ ўз империясини севги асосига қурди, миллионлаб одамлар У учун жон беришга тайёр. Масиҳ Барҳаёт Худонинг Ўғли эканини исботлади” (Vollmer 1912:332).
Яҳудийлар қўзғолонлари сабоқлари
Иудаизм ўзининг Масиҳидан ҳам, Унинг уруш тўғрисидаги таълимотидан ҳам юз ўгирди. Биринчи яҳудийлар қўзғолони оқибатида (мил. 66–73 йиллар) Рим қўмондони Тит Қуддусни босиб олди. Маъбадни вайрон қилди. Минглаб яҳудийларни қириб ташлади, Олтин шамчироқни Римга олиб келди (Wilson 1989:75). Яҳудийлар иккинчи марта қўзғолон кўтарганларида (мил.132–135 йиллар) Акива Масиҳни ватанпарвар Симўн (Баркохбу) деб эълон этишга жазм қилди. Бу сафар Рим лашкарбошиси Андриан Қуддусни ер билан яксон қилди, бутун Фаластиндаги 500.000 яҳудийни қириб ташлади, шаҳарни ўзининг номи билан аташга халқни мажбурлади, яҳудийлар шаҳарга киришларини таъқиқлаб қўйди (Wilson 1989:82). Бу фожеадан Жамоат бир умрга даҳшатли сабоқ чиқариши керак эди, аммо ундай бўлмади.
Жамоатнинг келишувчилик позицияси
Жамоат дастлабки уч асрлик тарихида дунёвий ҳокимият билан алоқасини узди. Константин даврида (мил. 313 йил) эса вазият ўзгарди. Ўша даврдан бошлаб масиҳийлик ҳокимиятлар билан маълум даражада муносабат ўрнатди. Ислом эса ўн тўрт аср давомида ҳокимият билан мунтазам равишда жиддий алоқа ўрнатиб келди.
Агар биз мусулмон оламига бадном бўлмаган ҳолда кирганимизда эди! Лекин бундай бўлиши мумкин эмас, айниқса, сиз Ғарб мамлакатларидан бирида туғилган бўлсангиз. Бу борада Лотин Америкаси, Африка ва Осиёда миссионерлар кўпроқ муваффақиятга эришиши мумкин. Қанчалик фожиали бўлмасин, бутун тарих давомида Ғарбдаги масиҳий издошларимиз Раббимизнинг таълимотини менсимай келдилар. Ҳозир Масиҳнинг ҳаётига чуқурроқ назар ташласак, масала ойдинлашади.
Исо заминий кучларга мурожаат қилмади
Исо ҳар қандай вазиятда ҳам зўравонлик қилиб, куч ишлатишдан воз кечди. Иблис Уни васвасага солганда, Ўз истагини қондириш учун жисмоний кучлардан фойдаланиш васвасасига, оламни фаришталар ёрдамида бўйсундириш ва мақсадига эришиш учун поклигига иснод келтириш васвасасига берилмади. У қилич билан эмас, балки хоч билан бутун инсониятнинг Олий Ҳукмдори бўлиш ҳуқуқини афзал кўрди.
Гап шундаки, заминий кучлар Унинг ҳукми остида эмас эди. Бўронни, шамолни ва тўлқинларни бостириш, озиқ–овқатни кўпайтириш, минглаб оч одамларни тўйғазиш, сувни майга айлантириш, хасталарни даволаш, одамларнинг ичидан жинларни ҳайдаш ва ўликларни тирилтириш Унинг ҳукмронлиги остида эди. Агар истаса, фаришталар лашкарини чақира олиш қудратига эга эди.
Исо руҳий кучларни ишга солади
Исо инсонларни иблис кучларидан, руҳий эзилишлардан халос қилиш, хаста инсонларга шифо бериш, уларнинг гуноҳларини кечириш, ҳатто ўлим устидан ҳам Ўз ҳукмронлигини ўрнатиш учун келди. “Инсоният Менинг олийжаноблигимни эътироф этсин, шу орқали ортимдан эргашсин”, деб истади Исо. У Ўз шоҳлигини кучга эмас, севги асосига барпо қилди. У кўпчиликнинг гуноҳлари эвазига Ўз ҳаётини қурбон қилди. Қуйида бизга истисно бўлиб туюладиган иккита мисол келтирамиз: диққат билан қараганимизда шуни кўрамизки, ҳақиқатан издошлар орттириш ёки шоҳликни эгаллаш учун бу далиллар кучдан фойдаланиш ҳисобланмайди. Исо Қуддусдаги Маъбадни пул алмаштирувчилардан ва савдогарлардан тозалагач, яҳудийларга: “Менинг уйим барча халқлар ибодат қиладиган уй деб аталгай” (Юҳанно 2:16; Марк 11:17) деб айтди. Аслида бу воқеада зўравонликни кўриш мумкин эди: ҳақиқатан, бу нафратнинг ифодаси эди. Дарвоқе, Исо фақат бир марта куч ишлатди: У мевасиз анжир дарахтини лаънатлади – бу қўрқинчли ҳукмнинг метафораси бўлиб, кимки ҳаётида Раббийга хизмат қилишдан бўйин товласа, ҳаммани шундай ҳукм кутади (Матто 21:19), деган маънони англатарди.
Исо – Худонинг Қўзиси
Исо оламнинг гуноҳини Ўзига олиш учун қурбонлик қўзиси, яъни Худонинг Қўзиси бўлиб келди. У шогирдларига, сизларни бўрилар орасига қўзи сифатида юборяпман, деб айтди (Лука 10:13). Раббийнинг таълимотини тушунадиган ва шунга мувофиқ умр кечирадиган Унинг бебаҳо хизматчиларига миннатдорчилик билдирамиз. Лекин Унинг исмини чақирадиганларнинг ҳаммаси ҳам бу таълимот руҳига риоя қилмадилар.
Масиҳий империяларининг аччиқ мероси
Исо оддий халқ оломони орасида юрганда, Унинг қалбини ачиниш ҳисси қамраб олди, чунки халқ, чўпонсиз қўй сингари, довдираган, ҳолдан тойган эди (Матто 9:36). Аммо ўзларини масиҳий қилиб кўрсатадиган, аслида эса масиҳий бўлмаганлар Раббийдан ўрганиш ва Унга эргашиш ўрнига, қўйлар орасида бўридай юрибдилар. Улар худди бўрининг ўзи. Бизнинг ўтмишдошларимиз ҳам, замондошларимиз ҳокимият ва империянинг олдида қоқилиб, довдираб қоладилар.
Муҳаммад Византияликлардан нимани ўрганди
Муҳаммад масиҳийлик империясини, яъни Византияликларни кузатиб, шундай хулосага келдики, имон қилич билан киритилиши керак экан. Бу албатта катта фожиа эди. Аслида бундай аҳмоқона намунани Рим императори Константин кўрсатиб берган эди. Империяни ҳолдан тойдирган фуқаролар урушида у ғалаба қилгач, тахминан 312 йили масиҳийликни қабул қилди ва империянинг расмий дини деб эълон қилди. У имон–эътиқодни қилич билан бирлаштирди, жангчиларнинг қалқонларида хоч тасвирини тушириб, айни пайтда босқинчиликни давом эттирди. Ўшандан бошлаб дунёвий шоҳлик билан руҳий шоҳликни фарқламаган зўравонларнинг дастидан масиҳийлик оммага ўлат сингари бўлиб қолди.
Мен жамоат ва давлатнинг бир–биридан ажралиши тўғрисидаги чўзилиб келаётган масалада баҳсга киришмоқчи эмасман. Аммо бу ақидани эътироф этаман ва буни фарқламайдиганлар Масиҳнинг ишига ва исмига катта зарар келтирган, деб ҳисоблайман. Энди биз бу бобда Муҳаммадга масиҳийча олий садоқат ва Масиҳ Шоҳлигига чинакам мансублик хусусиятларини батафсил кўриб чиқамиз.
Муҳаммад (570 – 632 йиллар) Маккадан Мадинага (622 йил) қочиши билан мусулмон йил ҳисоби бошланади. Византия императори Ираклий форсларга қарши муқаддас уруш” бошлаган, бу уруш етти йилга чўзилган эди. Муҳаммад Византияликлардан намуна олиб қилич билан имонни бирлаштириш усулини маъқул кўрди. Муҳаммад ноёб ақлини ишга солиб, бадавийларнинг азалий анъаналаридан фойдаланди: бегона қабилаларнинг карвонларига ҳужум қилиб, бу ҳужумни “жиҳод”, яъни “Оллоҳ йўлида кураш” деб атади (Watt 1974:108). Жамоат Византияликларнинг милитаристик ҳужумларига йўл қўймоқчи эмас, балки мувозанатни сақламоқчи эди. Муҳаммад эса Византияликларга тенглашди, бу билан “руҳ ҳамда таълимот” бирлигини бузди. Аслида Муҳаммад шу йўл билан Ўз Шоҳлигини ўрнатишни истаган эди.
Салиб юришлари
Салиб юришлари (1095–1291йиллар) жамоатларнинг топшириғи билан юборилган жанговар масиҳий экспедициялари бўлиб, “Муқаддас Ер”ни мусулмонларнинг қўлидан тортиб олишни мақсад қилиб қўйган эди. Бу урушлар жамоат номидан ва унинг дуоси билан олиб борилган эди. Кейинроқ у тўртинчи аср бошларида Константин томонидан бошланган масиҳий милитаризмининг турғун анъналарига мослашди.
Колониал давр
Ислом, масиҳийлар хавфлидир, деган ғояни ўзига сингдириб олди. Агар бунга қачонлардир шубҳа қилган бўлсалар, колониал давр (тахминан 1450 – 1970 йиллар) бу шубҳаларга таг–туги билан ва узил–кесил барҳам берди. Испания ва Португалия ўн олтинчи асрда ўзларининг ҳарбий –миссионерлик ҳужумлари билан колонияларга йўл очдилар. Кейинги асрда голландлар, французлар, инглизлар империя барпо қилиш учун тентакларча ким ўзарга қўшилдилар. Бу ўйинга Белгия, Германия, Италия ва Россия қўшилди. Бугунги кунда бу ўйинда фақат Франция иштирок этяпти. Франция ьаъзи майда оролларда ҳукмронлик қиляпти. Россия илгари собиқ СССРнинг олти Ўрта Осиё республикалари (Озарбайжон, Тожикистон, Ўзбекистон, Туркманистон, Қирғизистон, Қозоғистон) устидан ҳукмронлик қилган эди. Бу рўйхатга маълум вақтСССР ҳудудида бўлган Афғонистонни (1979–1988) қўшиш мумкин.
Албатта, колониал даврнинг охиригача ғарб мамлакатлари Худо ва мамлакат номидан иш юритмадилар, чунки бу мамлакатларнинг баъзиларида жамоатнинг давлатдан ажралиш ғояси мустаҳкам илдиз отган эди. Аммо уларнинг ортидан миссионерлар, кўп ҳолларда ўша миллатдан, яъни колониал мамлакатдан етишиб чиққан миссионерлар шошилдилар. Гарчи бу босқинчилик диний–милитаристик мақсадида бўлмаса ҳам, мусулмонлар аксинча қабул қилдилар. Мусулмонлар дин билан давлатни фарқлай олмаганлари учун, улар бошқаларда ҳам айнан шу ҳолатни кўрадилар, яъни улар, ҳукуматимиз билан миссионерлар ўртасида яширин алоқа бор, деб тахмин қиладилар.
Колония бўлмаган мамлакатларнинг масиҳий ишчиларига бу маънода осон.
Балки Америкалик китобхон қуйидаги воқеаларни эслаганда, хижолатда қолар: Америка мамлакатининг қўллари мусулмонларнинг қони билан булғанган. Бу воқеа 1898 йилда бошланган эди. Ўша йили биз Испанияни мағлуб қилиб. Филиппинни босиб олган эдик. Асрлар давомида Испания Минданаодаги мусулмонлар ҳамда Сулу архипелагидаги ороллар устидан ҳукмронлик қилишга уринди. Аммо Америка Испаниянинг ўрнини эгаллаб, филиппинлик мусулмонлар билан кураш бошлади. Ёки яқин йиллардаги Ливан (1956, 1986), Ливия (1987) ва Ироқ (1991) билан боғлиқ воқеаларни ҳам эслаш мумкин.
Колониал оккупация кенглиги
Агар биз дунё харитасида колониал мамлакатлар томонидан мусулмон оламининг қанчаси оккупация қилинганини аниқлайдиган бўлсак, статистика аниқ: 90 фоизни ташкил этади. Иловада китобхон бу мусулмон мамлакатларини оккупация қилиш яқинда тугаганини кўради.
Иловада келтирилган жадвалнинг мақсади – бу мамлакат қанчалик узоқ вақт оккупация қилинганини кўрсатиш эмас, балки Ғарбнинг мусулмонларга келтирган яраси ҳали битмаганини кўрсатишдан иборатдир. Бу жадвалга мусулмон аҳоли кўпчиликни ташкил этган мамлакатларгина киритилган. Колониал оккупация остида бўлган ва мусулмонлар озчиликни ташкил этган мамлакатлар бу жадвалда акс этмаган. Шу сабабдан Совет Иттифоқи, Хитой ёки Ҳиндистон мусулмонлари ҳақидаги маълумот Иловада йўқ. Шунинг учун гарчи мусулмонлар озчиликни ташкил этган Филиппинни Америка 1896 йилдан 1946 йилгача қарам қилиб келган бўлса ҳам, Америка колониал мамлакатлар қаторига киритилмаган (иккинчи жаҳон уруши давридаги оккупация бундан мустасно).
Мусулмон оламида ҳозирги Америка милитаризми
Охирги пайтларда Америка мусулмон мамлакатларига муносабатда ғалати йўл тутяпти. Биз 1956 йили Ливанга бостириб кирдик, 1986 йили бу мамлакатни бомбардимон қилдик. 1948 йилдан буён ҳозирги Исроил давлати учун Америка асосий таянчдир, Аммо 1956 йили Франция, Британия ва Исроилга, Суэц каналидан чиқиб кетинглар, деб аралашиб, уларни мажбур қилдик. Ироқ–Эрон урушида (1979–1988) АҚШ Қувайт кемасини ўз ҳимоясига олди, кейин эса Эрон ҳужум қилаётган ҳамма кемаларни ўз ҳимоясига олди, яъни Ироқ томонга ўтди. Бироқ 1991 йили АҚШ Қувайтдан Ироқликларни қувиб чиқариш учун Ироқ билан уруш олиб борди.
АҚШнинг Ливия билан зиддиятлари ҳам яхши маълум. АҚШнинг кўплаб мусулмон мамлакатларига – Саудия Арабистони, Миср, Иордания, Покистон ва Афғонистон “Қаршилик кўрсатиш ҳаракати”га қурол сотгани тўғрисида кўп гапларни айтиш мумкин.
Мусулмонларнинг кўзи олдида яқинда юз берган воқеалар, Америка ё дўст ёки шубҳали ё бўлмаса ғоят хавфли душман, деган тахминларни тасдиқлаяпти.
Протестант миссионерларнинг кўпчилиги Қўшма Штатлардандир. Бу ҳолат мусулмон дўстларимизни хафа қилмоқда. Мусулмонлар биздан: “Сизлар мамлакатингиз сиёсий раҳбарлари билан бирмисиз?” деб сўрайдилар. Миссионерлар билан ҳеч қачон дўстлашмаган мусулмонлар биздан “Ҳа” деган жавобни кутадилар. Улар бизни ўзларининг қарашлари бўйича қоралайдилар. Мусулмонлар камдан–кам ҳолатларда масиҳийлар билан якдил фикрда бўладилар.
Фаластин муаммоси
Мусулмонлар билан ишламоқчи бўлган бизлар учун юқорида айтилганлар анчагина оғир ботади, чунки биз мусулмонларни севамиз. Аммо олдин баён қилинган ҳамма муаммоларни босиб кетадиган битта мавзу бор.
Ислом учун энг оғир, битмайдиган яра – Ғарб ва унинг иттифоқчилари Исроил давлатини барпо қилишда катта хизмат қилганларидир. 1948 йили БМТ резолюциясидан кейиноқ Исроил давлатини тан олган биринчи давлат АҚШ бўлди. Ўшандан буён нафақат Яқин Шарқдаги, балки бутун оламдаги мусулмонлар Исроил ортида турган, исломнинг ашаддий душмани - америкаликларнинг қудратини кўриб турибдилар. 1967 йили Қиёмат куни жангида яҳудийлар ғалабасидан кейин мусулмонлар энг қимматли ёдгорлигидан – Қуддусдан маҳрум бўлдилар. Қуддус мусулмонларнинг муқаддас шаҳари сифатида Макка ва Мадинадан кейин учинчи ўринда туради. Қудусдаги Қуббатул–саҳро ва Ал–Оқсо мачитлари бутун мусулмон оламдан зиёратчилар оқиб келадиган жойдир.
Мусулмонлар ўн уч аср давомида эгалик қилиб келган ана шу муқаддас шаҳардан маҳрум бўлдилар. Бу оғриқ устига, яҳудийлар фаластинликларга етказган кўп азоб–уқубатлар ислом билан Ғарб ўртасидаги доимий жанжалнинг сабабларидан бири бўлиб қолди. Улар, Америка Исроилни кўр–кўрона қўллаб–қувватлаяптилар, деб айблайдилар.
Ҳозирги замон ёзувчилари орасида Барбара Тачмен бизнинг яҳудийларга ва фаластинликларга икки хил муносабатимизни, тушунтириб бўлмайдиган кўр–кўрона хатти-ҳаракатларимизни тадқиқ этди. У буларнинг ҳаммасини “Муқаддас Китоб ва қилич” (1956) номли китобида тавсифлаб берди. Тачмен бу муаммонинг тарихини 1877 йилги Балфур декларацияси давридан бошлаб кузатди. Унинг фикрича, Британияликлар Муқаддас Китобга боғланган, қолаверса, улар империяни кенгайтиришга интилган эдилар. Шунинг натижасида Британияликлар яҳудийларни уларнинг тарихий юртида қўллаб–қувватлаш учун ажойиб сиёсатни ўйлаб чиқдилар. Зотан, яҳудийлар ўзларининг юртида икки минг йил эгалик қилиб келдилар. Бу ёзувчи аёл Британия тарихини, Британияликларнинг Муқаддас Китобдан завқ олишларини, “Муқаддас Ер”ни, салиб юришларида уларнинг иштирокини, яҳудийларга алоқадор башоратларнинг ижросини кўришга ошиққанларини, бу башоратнинг ижросида Британияликларнинг қаҳрамонона ролини синчиклаб тадқиқ этди. Буларнинг ҳаммаси Муқаддас Ерни масиҳийлар нуқтаи назари бўйича қайта тиклашга оид диний–маданий ҳаракат эканини бу ёзувчи аёл кўрсатиб берди. Ҳаракатнинг мақсади битта – яҳудийлар яна ўзларининг юртига эгалик қилишлари керак эди. Бу ҳаракат ажойиб тарзда амалга ошди.
Охир–оқибатда империялар барҳам топиши билан Британияликларнинг Муқаддас Ерга қизиқиши йўқолди. Аммо Муқаддас Китобга ва башоратларга мафтун бўлган Британияликлар сингари, Америкаликлар яҳудийларнинг ватанини олиб бериш эстафетасини қабул қилдилар. Исроил давлати 1948 йили АҚШнинг қўллаб–қувватлашисиз пайдо бўлмаслиги аниқ эди.
Мусулмонларнинг Исроилга қарши муқаддас уруши
Мусулмон оламидаги норозилик тезлик билан портлаш даражасига етди. Америка яҳудийлари, мамлакатни яҳудийларга олиб бериш учун мусулмонлар қонини тўкамиз, деб кўнгиллилар сафига ёзила бошладилар. Мусулмонлар ҳам бу вазиятга бефарқ қолмадилар. Саудия Арабистонининг ҳар бир ҳукмдори – марҳум қирол Файсалдан тортиб ҳозиргисигача Исроилга қарши жиҳод, яъни муқаддас уруш эълон қилдилар. Агар ҳозирги пайтда уруш олиб борилмаётган бўлса, бу дегани – мусулмонлар бу тўғрида унутганлар, дегани эмас. Тинчлик шарт–шароитига қарамай, мусулмонлар қўлларида қурол билан жиҳод бошлаш учун қулай пайтни кутяптилар.
АҚШ ҳукумати, бир қисм Америка жамоатлари Исроил ташқи сиёсатига қўшимча равишда Муқаддас Китобдаги башоратларни ўзларича тушуниб, Исроилга катта миқдорда молиявий ёрдам кўрсатишда давом этяпти. Шунинг учун мусулмонлар масиҳийлар қиёфасида ўзларининг диний, сиёсий ва ҳарбий душманларини кўрадилар. Содда қилиб айтганда, улар бизнинг қиёфамизда ашаддий душманни кўрадилар.
Шубҳасиз, ислом масиҳийлик миссиясига қаттиқ эътироз қиляпти. Бошқа маданиятдаги халқлар орасида миссионерлик халқларнинг дунёқарашини кескин ўзгартириш ёки Муқаддас Китоб асосида уларнинг дунёқарашини бутунлай ўзгартириш йўлида ишлаяптилар. Ислом билан Муқаддас Китоб дунёқараши ўртасидаги тўқнашув юзаки қараганда шунчалик кескинки, тўқнашув чигаллашиб кетмаслиги учун ҳамма чораларни кўриш лозим. Бундай тўқнашувлар арзимаган сабаблардан - миллатчилик, ҳарбий авантюризм, сиёсий қарашлардан келиб чиқиши мумкин.
Ушбу боб Худо Шоҳлигининг табиати тўғрисида Масиҳнинг сўзлари билан очилади. Бу мавзуга қайтадиган вақт келди. Масиҳийлар Раббимизнинг зўравонлик билан куч ишлатиш тўғрисидаги таълимотини менсимаганларида юз берадиган воқеалар тўғрисида биз ҳозиргина гапирдик. Агар Унинг Шоҳлигида аскарлар, сиёсий чегаралар, ҳарбий авантюризм бўлмаса, нима бор?
Худо Шоҳлиги
Худо Шоҳлигида севги бор. Унда Худога хизмат бор. Унда итоаткорлик бор. Унда бошқалар тўғрисида чинакам ғамхўрлик бор. Унда бошқаларни ҳалокат гирдобига тентакларча сакрашдан ушлаб қолишга интилиш ва уларни Худонинг суюкли Ўғли абадий Шоҳлигига олиб кириш бор. Албатта, бу Шоҳликнинг марказида Исо Масиҳ бор – ўзини “сўндириб”, ҳалок қилиб, хизматкор қиёфасини қабул қилган, ниҳоят, биз учун ўлган Исо Масиҳ бор. Унинг таълимоти – зўравонликни тарк этиш, бошқаларга фидокорона хизмат кўрсатишдир. Мусулмонлар ўртасида ишлашга қарор қилган масиҳий ишчиси Масиҳ Шоҳлигининг табиатини чуқур тушуниш орқали уларга кириб бориши керак. Акс ҳолда у йўлдан адашиб, дунёвий кучларни ишлатишга, такаббурликка ва бидъатларга қайтиб қолиши мумкин.
Менимча, мусулмонлар ўзларича дунёвий кучларни – қилич кучини, қўрқув, қўрқитиш йўлларининг кучини юқори баҳолайдилар ва бошқалардаги бу етишмовчиликларни дарров илғаб оладилар. Эҳтимол, бошқа биронта дин ислом сингари, дунёвий йўл билан Худо йўли ўртасидаги фарқни шунчалик кучли кўрсата олмайди. Шунинг учун масиҳий биринчи навбатда дунёвий йўлдан – ҳарбий давлатлар тарихида бўлиб ўтган салиб юришлари, колониализм, куч ишлатишнинг ҳозирги йўлидан қайтиши лозим. Масиҳий руҳий қурол, руҳий куч билан қуролланиб, руҳий ҳосилга киришуви керак. Унинг иши осон бўлмайди. Қўзи сифатида келган Исо бизни бўрилар орасига қўй сингари юборади.
19–боб
Худо Шоҳлиги ва маданият
Менга ишонгин, шундай вақт келадики, ўшанда Отага на бу тоғда, на Қуддусда сажда қиласизлар. Аммо шундай вақтлар келадики, ҳақиқий сажда қилувчилар Отага Руҳда ва ҳақиқатда сажда қиладилар . Бундай вақт келди ҳам! Ота шу йўсинда Ўзига сажда қилувчиларни излайди.
(Юҳанно 4:21,23)
Олдинги бобда биз исломга уруш муносабатида бўлиб ўзига доғ туширган Ғарб тўғрисида гапирган эдик. Агар бизнинг миллатимиз мусулмонлар олдида айбдор бўлса, бошқа халқларга Инжилни олиб боришимиз учун саъй–ҳаракатларимизда миллатимиз ҳалақит бериши мумкин.
Шоҳлик тўғрисида хушхабар ваъз қилиш маданият билан қандай муносабатда?
Бу бобда биз нозик, ҳар доим олдимизда кўндаланг, ҳал қилиш қийинроқ муаммони кўриб чиқишга ҳаракат қиламиз.
Бу масала – Худо Шоҳлиги, хушхабар айтиш маданият билан қандай муносабатга киришувини қамраб олади. Масалани бошқачароқ ифодалаш ҳам мумкин: “Исо Худо Шоҳлигига мутлақ маданий ифода берадими?” Одам хушхабарга ишониб, уни қабул қилганда, бунинг натижаси қандай бўлади? Имонга келгандан кейин кимнинг маданияти юқори кўтарилади? Янги имонга келган одам Масиҳ олиб келган халқнинг маданиятини қабул қилиши керакми? Ёки агар маҳаллий жамоат аъзоларининг ижтимоий–маданий тушунчаси янги имонлининг қарашларидан фарқ қилса, у маҳаллий масиҳийларнинг ижтимоий–маданий тушунчасини қабул қилиши керакми? Ёки имонли ўз ижтимоий– маданий муҳити доирасида хушхабарга таъсир ўтказиши мумкинми? Агар “ҳа” деб жавоб берадиган бўлсак, қайси принциплар жамоат шаклини белгилаб бериши керак?
Агар биз олдинги аждодларимиз ҳаёти намунаси бўйича бу муаммони ўрганиб ҳал қиладиган бўлсак, биринчи асрда ёки иккинчи асрда ё учинчи ё бўлмаса ўн бешинчи асрдаги жамоатнинг қиёфаси бугун йўқ. Нима бўлди экан? Жамоатларнинг қиёфаси ўзгариб кетишига ким рухсат берди? Жамоат қачон ўзгара бошлади? Қандай қилиб? Нима учун? Наҳотки ўрнатилган масиҳийлик маданияти доимий равишда яшай олмаса? Масиҳнинг бошқаруви бир хилда бўлиши керак эмасми? Наҳотки Масиҳ Ўз ҳаёти билан ҳаммамиз учун тақлид намунасини ўрнатмаган бўлса?
Мен Покистондаги миссионерлар курсида масиҳийлик ва маданият тўғрисида маъруза ўқиб юрганимда, кўрган ваҳимали тушимни эслайман. Тушимда қишлоқ оқсоқоллари менинг ҳузуримга келишибди. Қишлоқда беш минг мусулмон бор эди. Улар менга шундай деб айтишибди: “Жаноб Мак Керри, икки йил давомида кўпчилигимизга Масиҳ тўғрисида ваъз қилдингиз. Энди ҳаммамиз имонли бўлдик. Қишлоғимизда яшовчиларнинг ҳаммасини Исо Масиҳ тўғрисидаги Хушхабарга ишонтирдик. Энди эса сувда бизнинг имонимизни тасдиқлаб, бизга масиҳийча маданиятни ўргатсангиз. Биз шуни истаймиз”. Шу зоҳоти совуқ терга ботиб уйғониб кетиб, ўзимдан сўрадим: “Масиҳийча маданият нима дегани? Америка қавмбошилари маданиятими? Ёки Британия масиҳийлари маданиятими? Ёки Швеция эллигинчилари маданиятими? Ё бўлмаса Жанубий баптистлар маданиятими? Плимут биродарлар маданиятими? Балки Қутқариш армиясидир?” Аста–секин ақлимга шу келдики, масиҳийча маданият йўқ – фақат Инжилни илдиз оттириб, ҳамма ёқда маданиятни ўзгартирадиган Масиҳ бор, холос.
Ортодоксал ислом ва маданият
Ортодоксал ислом масиҳийликка зид равишда бу масалада мустаҳкам позицияни эгаллади: Муҳаммад, менинг сўзларим бутун инсоният учун мажбурийдир, деб ўйлади. У ҳатто мусулмон бутун умри давомида Қуръон сўзларидан қандай таъсирланиши лозимлиги тўғрисида маданий ифоданинг моделини яратиб берди. Нафақат Муҳаммаднинг Қуръондаги сўзлари, балки нутқи ва хатти–ҳаракатлари ҳамма мусулмонлар учун мезон бўлиб қолди. Булар ҳақидаги муқаддас хотира, аввало, ҳадисларда сақланди, кейин ислом қонунчилигида – шариатда шакллантирилди. Муҳаммад учун характерли бўлган ҳаёт тарзи, яъни еттинчи асрда Арабистондаги ижтимоий–маданий модель бугун мутлақ мажбурий маданият эмас, мусулмонлар тушунчасида инсоният учун мажбурий мутлақлик йўқ.
Яҳудийлар биринчи асрда Инжилда акс этган маданиятини асло мутлақ ҳолга келтирмади. Масиҳийлик бу билан хатога йўл қўймадими? Охири Исо Ўзининг илк издошларига: “Менинг ортимдан юринглар”, деб бир неча марта айтди–ку! Биз ҳамма томондан Масиҳга тақлид қилишимиз керакми? Табиийки, йўқ. Акс ҳолда Янги Аҳд китобининг ҳажми янада қалинроқ бўлган бўларди. Ҳаворий Юҳанно ўзининг Хушхабарига Исо ҳақидаги бир талай материалини онгли равишда киритмасликка қарор қилди. Чунки Хушхабарни баён қилиш учун бунга зарурат йўқ эди. Мана, у нималарни ёзган эди:
“Шогирдлар бу китоб таркибига киритилмаган Исонинг яна кўп мўжизали аломатларига гувоҳ бўлганлар.Китобга киритилган мўжизлар эса сизлар учун ёзилган. Токи сизлар Исонинг Масиҳ, Худонинг Ўғли эканлигига ишониб, бу имонингиз туфайли ҳаётга эга бўлинглар” (Юҳанно 20:30,31).
Исо ва унинг шогирдлари Худо Шоҳлиги ҳамда маданият борасида инсониятга нималарни ўргатганига бир назар ташлашдан олдин, қуйидагиларни ҳисобга олишимиз керак. Биз Раббимизнинг ахлоқий таълимотини шубҳа остига қўймоқчи эмасмиз. Унинг Ўзи, Мен қонунни бузгани эмас, балки уни ижро этгани келганман (Матто 5:17), деб айтган эди. У пок, муқаддас, солиҳ, севги, шафқат бўлиб келди, Ўзи орқали Худога қайтиш йўлини бизга кўрсатиш учун Худо ҳақидаги, инсон ҳақидаги ҳақиқатнинг том маънодаги тажассуми бўлиб келди.
Аммо душманлар Исони ота–боболар анъаналарини бузганликда айблади (Марк 7:5). Шундай ёлғон айбловлар Унинг шогирдларига ҳам қўйилди: “Унинг айтишича, Носиралик Исо Маъбадни қулатар эмиш, Мусо бизларга берган урф–одатларни ўзгартирар эмиш ” (Ҳаворий. 6:14). Ўшанда нима ўзгарган эди? Нимага яҳудийлар шунчалик васвасага тушиб қолдилар? Худди шу сингари, мусулмонлар Муқаддас Китобга ва масиҳийлик таълимотига юз бурар эканлар, уларни нима хавотирга солади? Нима ўзгаради? Нима ўзгариши керак? Булар – яхши саволлар.
Исо Самарияда
Бу саволларга жавоб беришдан олдин, Самарияда қудуқ ёнидаги аёл билан Исонинг машҳур учрашувига мурожаат этайлик (Юҳанно 4:1–42).
Исо давридаги Самария халқини кўп жиҳатдан ҳозирги кундаги мусулмонлар билан қиёслаш мумкин. Самарияликлар яҳудийлар билан қариндош бўлишларига қарамай, яҳудийлар билан рақобатлашар эдилар. Самарияликлар Муқаддас Ёзувнинг (Тавротнинг) бир қисмини эътироф этардилар, холос.
Улар Самарияда (Гаризим тоғида) ўзлари сажда қиладиган марказни яратган эдилар. Шундан кейин улар Қуддусдаги Маъбадга боришни шарт деб ҳисобламадилар. Уларнинг ўз руҳонийлари ҳам бор
эди. Бу ҳолат ҳозирги мусулмонлар вазиятига ўхшаб кетади. Ҳозирги мусулмонлар (энг камида исломдаги араблар) Исмоил орқали ўзларининг келиб чиқишини Иброҳимга боғлайдилар. Юқорида айтганимиздай, ҳамма мусулмонлар ўзларини Иброҳим ва Исмоилнинг насли (руҳий маънода) деб ҳисоблайдилар. Самарияликларга ўхшаб, уларнинг ҳам ўз Муқаддас Ёзуви бор. Афсуски, Қуръонда Муқаддас Китоб материаллари кескин ўзгаришларга учраган. Мусулмонларнинг ҳам диний маркази – Макка бор. Гарчи мусулмонлар, ўзимизнинг руҳонийимиз бор, деб тасдиқласалар ҳам, ислом ўзининг диний раҳнамоларисиз – имомларсиз, мулла, шайх, пир, оятулло, муфти ва ҳоказоларсиз фаолият кўрсата олмай қолган бўларди. Қисқаси, ислом шундай тизимни ўрнатдики, бу тизим нафақат масиҳийлик билан рақобатлашяпти, балки уни сиқиб чиқаришга астойдил ҳаракат қиляпти.
Исо самариялик аёл билан учрашиб суҳбатлашди. Эҳтимол, Исонинг сўзларини таҳлил қилиб, хушхабар ва маданият муаммосига ёндашувнинг амалдаги тамойилларини ишлаб чиқармиз. Дастлаб бу парча яҳудий маданиятини Ота–Худога чинакамига сажда қилишдан ажратишга ёрдам беради, холос. Муқаддас Китобнинг яна бир парчаси (бу ҳақда кейинги бобда мурожаат этамиз) бошқа тамойилларни аниқлашимизга ёрдам беради. Бу тамойиллар – бизни мусулмонлардан ажратиб турадиган, Инжилни ёйишда фойдаланишимиз мумкин бўлган маданий чегаралардир. Олға қадам босишимиз учун Юҳанно 4:1–42 ни очишни тавсия этамиз.
Раббий самариялик аёлнинг ўтмишини ўзига кўрсатиб бергандан кейин, бу аёл ғоят таъсирчан ва жиддий сўзлар айтди. Бу сўзлар билан аёл бир–бири билан рақобатлашаётган икки дин ўртасидаги моҳиятни очиб берди. Аёл шундай дейди: “Ота–боболаримиз Худога бу тоғда сажда қилар эдилар. Аммо сизлар — яҳудийлар эса Худога сажда қилинадиган жой Қуддусда, дейсизлар” (Юҳанно 4:20).
Аёл аслида, ҳақиқий жой қаерда, Худога сажда қилишимиз керак бўлган қоидалар қандай, деб сўраган эди. Ажойиб сўзлар! Бу – бошқа маданиятга мансуб мамлакатларда масиҳийлар иш олиб бораётганларида кўндаланг турадиган саволдир.
Исо кутилмаган жавобни берди. Бу жавоб, албатта, анъанага содиқ одамни ғазаблантириб, нояҳудийлар учун эса ажойиб эркинлик йўлларини очиб берарди:
“Менга ишонгин, шундай вақт келадики, ўшанда Отага на бу тоғда, на Қуддусда сажда қиласизлар.Сизлар — Самарияликлар кимга сажда қилаётганингизни билмайсизлар, бизлар эса кимга сажда қилаётганимизни биламиз. Чунки нажот яҳудийлардан келади. Аммо шундай вақтлар келадики, ҳақиқий сажда қилувчилар Отага Руҳда ва ҳақиқатда сажда қиладилар. Бундай вақт келди ҳам! Ота шу йўсинда Ўзига сажда қилувчиларни излайди.Худо Руҳдир, Унга сажда қилувчилар ҳам Муқаддас Руҳ бошчилигида, ҳақиқатни билган ҳолда сажда қилишлари лозим” (Юҳанно 4:21–24).
Яҳудийча ижтимоий–маданий боғлиқликдан холи бўлиш
Исонинг жавоби катта жасорат бўлиб, бизга янги уфқларни очиб беради. Ҳақиқатан вақти келиб, Инжил, Хушхабар яҳудий маданияти юкидан халос бўлади. Яҳудийларнинг урф–одатлари ва қонунлари билан Худо Шоҳлигини боғловчи анъаналарнинг маданий ипларини Исонинг “Қуддусда эмас” деган сўзлари кесиб ташлади. Янги Аҳднинг бошқа ўринларидан биламизки, яҳудийларнинг маъбади вайрон бўлиш арафасида (Матто 24:2; Марк 13:2). Исо Қуддуснинг вайрон бўлиши тўғрисида ҳам башорат қилган эди (Лука 13:35). Агар Исо бунинг ўрнига, қандайдир ажойиб нарса пайдо бўлади, деб олдиндан кўрмаганда эди, Унга келган ваҳий умидсиз, ғамгин бўларди. Аммо У олдинга назар ташлаб, аср сўнгининг шуҳратини, бу ваҳийнинг бажо бўлиш йўлидаги ажойиб воқеаларни кўрди. Бу ҳақда кейинроқ фикр юритамиз.
Сиз Отага сажда қиласиз
Исо бу самариялик аёлга илҳом берувчи сўзлар айтди. Унинг охирги “…Отага сажда қиласизлар” деган гапи ниҳоятда қудратли эди. Бу янги ғоя мазмунига кўра ҳам, ифода қудратига кўра ҳам ҳайратланарлидир. Самариялик аёл учун чинакамига сажда қилиш объекти – Ота-Худодир. Бу сўзлар ҳеч кимни бефарқ қолдирмайди. Айниқса, агар бунгача Худони ўзингизнинг Отангиз сифатида ҳеч қачон ўйламаган бўлсангиз, Исонинг сўзларига сиз ҳам асло бефарқ бўлмайсиз. Исломда Худо – Отамиз экани тўғрисида бирон сўз эсланмайди, Мусулмон “Ота” деган сўзни эшитиб, Янги Аҳддаги самариялик аёлдан ҳам кўра кучлироқ ларзага келади.
Сиз нимага сажда қилишни билмайсиз
Исо навбатдаги сўзлари билан Самарияликлар эътиқодининг қонунийлигини тан олиш имкониятларини айтади. Исо бугунги кунда ҳам “Худо биздан узоқ, ақлга сиғдириб бўлмайди, бизга ҳеч ўхшамайди”, деб тасдиқлаётган миллионлаб мусулмонларга ҳам худди ўшандай гапни айтиши мумкин. Исо аёлга тўғри шундай деди: “ Сизлар — Самарияликлар кимга сажда қилаётганингизни билмайсизлар, бизлар эса кимга сажда қилаётганимизни биламиз. Чунки нажот яҳудийлардан келади ” (Юҳанно 4:22). Исо Иброҳим, Ёқуб, Яҳудо, Довуд, ниҳоят, Худо Ўғли Исо Масиҳ линияси бўйлаб бораётган гуноҳ ювиш ақидасининг такрорланмас илоҳийлиги тўғрисида ким биландир ҳазил қилиш ниятида юқоридаги гапни айтмаган эди.
Барҳаёт сув
Аммо Исо фақат ҳақиқатнинг тикланишидан манфаатдор эмас эди. Бу аёл Худо Шҳлигида туғилишини, руҳ ва ҳақиқат билан сажда қилишга ҳалақит берадиган ҳамма нарсадан бу аёлнинг руҳи тозаланишини Исо истаган эди. Охир–оқибатда бу аёл Илоҳий Руҳга тўлиб, ҳақиқатни билишини Исо истаган эди. Суҳбат бошида Исо аёлга, Мен таклиф қилаётган сувни ичсанг эди, деб унга “Барҳаёт сув”ни ваъда қилди. Кейинроқ Юҳанно Хушхабарида Исо айтадики, бу “Барҳаёт сув” – ҳали имонлиларга инъом қилинмаган Муқаддас Руҳдир. Қандай ажойиб севги! Исо бу аёлга Муқаддас Руҳдан бермоқчи бўлди. Яна – янги ваҳийлар. Худо – “Излаётган Ота”. Худо ана шу Самариялик аёлни излаётган эди. Худо, шу аёлни топсин, деб Исони юборди.
Руҳ ва ҳақиқат билан сажда қилиш
Бу сўзлар аёлнинг қалбидан жой олишига улгурмасдан, яна сўзлар отилиб чиқади: “Худо Руҳдир, Унга сажда қилувчилар ҳам Муқаддас Руҳ бошчилигида, ҳақиқатни билган ҳолда сажда қилишлари лозим” (Юҳанно 4:24). Сажда қилиш бирон тоғ билан боғланмаган. Сажда қилиш бирон халқ билан ҳам боғлиқ эмас. Сажда қилиш – Худо ва шахс ўртасидаги бевосита мулоқот тажрибасидир. Бу шахс эса руҳ орқали, Худонинг Муқаддас Руҳи куч–қудрати орқали сажда қилишни истайдиганлардан бўлиб, ўзининг кимлигини билиш учун ҳақиқатнинг юзига тик қарайди, ҳақиқатга чанқоқ бўлади (“Сенинг бешта эринг бор эди, ҳозир сен билан яшаётган ҳам эринг эмас”). Сажда қилиш – оламнинг Нажоткори, йўл, ҳақиқат ва ҳаёт бўлган Исо Масиҳ билан учрашиб, кучли ўзгаришни англатади.
Бу суҳбат натижаси маълум мақомга эга диннинг асосини ларзага келтирди. Худога сажда қилишда энди беҳуда, мунофиқона урф–одатлар ҳам, синкретизм ҳам бўлмайди. Раббий яҳудий маданиятини ва сажда қилиш шаклини мутлақ ҳолга келтирмади. Аксинча, У шундай қилишга уринган бошқа ҳар қандай маданиятдаги одамлар учун эшикларни беркитди. “…на бу тоғда, на Қуддусда топинасизлар” (Юҳанно 4:21). Бу маъбад вайрон қилинишга маҳкум бўлган эди. Исо, Стефан бу ақида учун ўз ҳаётларини қурбон қилдилар. Ўшандан буён биронта халқ - яҳудийлар, самарияликлар, бошқа биронтаси ҳам ҳақиқатни эски мешда сақлай олмайдилар. “ Худо Руҳдир, Унга сажда қилувчилар ҳам Муқаддас Руҳ бошчилигида, ҳақиқатни билган ҳолда сажда қилишлари лозим ” (Юҳанно 4:24). Маданий шакллар ёрдамида эса биз сажда қиламиз. Маданий шакллар нуқтаи назари бўйича бу нима дегани? Бу саволга жавоб беришга ҳаракат қиламиз.
Бу дегани – нажот яҳудийлар орқали келмади ёки Қуддусдаги Маъбадни тоабад унутиш керак дегани эмас. Нажот “макон ва замон”да илдиз отди, деб тасдиқлайди Худо. Худонинг буюк иши, яъни гуноҳни ювиш иши, Ёғ суртилган Исо Масиҳнинг хочга михланиши маълум вақтда – Исонинг заминдаги ҳаётида, маълум жойда – эски Қуддус деворлари остида бўлиб ўтди. Исо нажот топиш ғоясини тарихдан узиб олишни мўлжалламади. Мазкур диний институтлар орқали яратилган идеаллар унутилмади, балки коинотники, умумники қилиб яратилди.
Маъбаднинг универсаллиги
Исо Ўз маслаги бўйича шундай қилдики, У Маъбад ва Қуддус бутун инсоният учун аҳамият касб этишини сақлаб, ривожлантирди. Бу ҳақиқатан ажойиб илоҳий тақдир эди.
Ҳаворий Павлусга, маълум маънода Бутрусга, ниҳоят, Юҳаннога Маъбаднинг ва Қуддус шаҳрининг асл маъносини англаш лаёқати берилган эди. Павлус Эфесликларга ёзган мактубида бизнинг фуқаролигимиз тўғрисида гапирганда, тошдан эмас, балки инсонлардан барпо қилинган Маъбадни тасвирлайди:
“Демак, сизлар энди бегона ҳам, келгинди ҳам эмассизлар, балки Худонинг азиз халқи қаторидасиз, Унинг хонадони аъзоси бўлдингизлар.Сизлар худди бир бинодайсизлар. Бу бинонинг асоси ҳаворийлару пайғамбарлардир. Бинонинг тамал тоши эса Исо Масиҳнинг Ўзидир.Бу иморат Раббимиз Исо Масиҳ орқали бир бўлиб, юксалиб боради ва Унга бағишланган муқаддас маъбад бўлади. Исо Масиҳга тегишли бўлганингиз учун сизлар ҳам бу иморатнинг бир қисмисиз. Бу иморатни Худонинг Руҳи Ўзига маскан қилиб олади ” (Эфесликларга 2:19–22)
“ Инсонлар рад этган, лекин Худо қимматбаҳо деб танлаган тирик Тош — Раббимиз Исога яқинлашинглар.Шунда ўзларингиз ҳам тирик тошлардай бўласизлар. Худо сизлардан руҳий маъбад барпо этади. Сизлар муқаддас руҳонийлар бўлиб хизмат қиласизлар ва Исо Масиҳ орқали Худога мақбул руҳий қурбонликлар келтирасизлар” (1 Бутрус 2:4–5)
Бу гаплар жонлантирилган Маъбаднинг – тирик тошларнинг ажойиб образини чизиб беради. Бу Маъбад – совуқ, руҳсиз бино эмас, балки жонли, инсонлардан барпо қилинган маъбаддир. Руҳ бу манзарани ҳамма томондан – энига ҳам, бўйига ҳам эгаллаб олади. Маъбад – дунёнинг ҳамма бурчакларидаги ҳамма наслларга мансуб имонлилардан иборат, яъни маъбад – абадий, кўп миллатли, барҳаёт Худонинг Руҳи учун барпо қилинган. Худонинг Ўзи бизнинг орамизда бўлади. Исо эски маъбаднинг бебақолиги тўғрисида айтган эди, деб ҳайрон бўлиш керакми? Исо янада улуғвор Маъбадни – Худо гуноҳ ювиш жараёнини якунлаётганини, Худога ҳар қандай замон ва макондан қайтган болалар учун Унинг абадий барҳаёт даргоҳи борлигини биларди. Тирик Маъбадда эса Худо истиқомат қилади.
Қуддусни универсаллаштириш
Павлус икки Қуддус – заминий ва самовий Қуддус ҳақида ёзганда, қайси бирига садоқатини сақлашни яширимади, буни хаёлига ҳам келтирмади. Мана, у галатияликларга – рамзийлаштирилган Қуддусдаги Маъбадда қонунга риоя қилувчиларга нималарни ёзган эди: “...ҳозирги Қуддус (у вайрон бўлгунга қадар) ва унинг болалари (руҳий)қулликдалар–ку.Самовий Қуддус эса озоддир: у бизларнинг онамиздир(қавс ичидаги сўзлар муаллифники)” (Галат. 4:25–26).
Павлус заминий Қуддусда ўзининг маданий урф–одатлари доирасида қолмоқчи эмас эди. Руҳий модель Худо тарк этмоқчи бўлган заминий моделдан устун келаётганини Павлус фақат кўриб қолмади, балки Худо Шоҳлиги чинакамига умуммиллатники, коинотники бўлиши учун ҳар қандай халқнинг маданий моделидан устун бўлиши кераклигини англаб етди. Жисмоний Қуддусга келиш учун энди зарурат қолмади. Исо Масиҳнинг, ҳимматли Шоҳнинг хизматлари туфайли Шоҳлик барпо бўлган жойга – самолардаги Худо тахтига тўғри йўл билан бориш мумкин.
Суннатни универсаллаштириш
Яҳудийларнинг, муҳокама қилишга йўл қўйилмайди, деб ҳисоблаган бошқа асосий низомларига назар ташласак, шуни кўрамизки, ўша низомлардаги тамойиллар амал қилаётган бўлади.Жумладан, суннат руҳий акт бўлиб қолди. Павлус Филиппидаги жамоатларга шундай деб ёзган эди: “Мана биз ҳақиқий аҳли суннатмиз. Чунки биз Муқаддас Руҳ кучи билан Худога хизмат қиламиз, фақат Исо Масиҳ билан фахрланамиз, табиий фазилатларимизга ишонмаймиз” (Филипп. 3:3). Колосадаги жамоатга эса қуйидагича мактуб жўнатди:
“Масиҳ орқали сизлар суннат қилиндингиз, бу жисмоний суннат эмас, балки Масиҳ орқали қилинадиган суннат, яъни гуноҳкор табиатнинг кесиб ташланишидир. Сувга чўмдирилиш орқали Масиҳ билан бирга кўмилдингиз. Масиҳни ўликдан тирилтирган Худонинг қудратига бўлган имонингиз туфайли Масиҳ билан бирга тирилдингиз” (Кол. 2:11–12).
Суннат моддий шоҳликдан олинган бўлиб, универсал, яъни эркакларга ҳам, аёлларга ҳам мумкин бўлиб қолган эди. Англашиладики, суннат соф руҳий маънода тушунилган. Эндиликда унинг маъноси тўлиғича фаолиятда зоҳир бўлади. Бу фаолиятнинг рамзи имонни тасдиқлашдан иборатдир.
Исроилнинг қарашларини универсаллаштириш
Ҳатто “Исроил” сўзи ҳозирда универсал маъно касб этяпти. Павлус Эфесдаги жамоатларга қуйидагиларни ёзган эди: Ўша пайтда сизлар Масиҳни билмас эдингизлар, Исроил халқига тегишли эмасдингиз. Худонинг Исроил халқи билан тузган аҳдларига ва берган ваъдаларига бегона бўлиб, бу дунёда умидсиз ва Худосиз яшар эдингиз ” (Эфес. 2:12); “ Демак, сизлар энди бегона ҳам, келгинди ҳам эмассизлар, балки Худонинг азиз халқи қаторидасиз, Унинг хонадони аъзоси бўлдингизлар” (Эфес. 2:19).
Эндиликда бу сўзнинг туб моҳияти (сиёсий ҳам, социомаданий ҳам, ирқий ҳам эмас) шундаки, биз руҳий маънода “Исроиллик”миз. Ёқуб тун бўйи Худо билан олишганини эсланг: Худо Ёқубни дуо қилмагунча, Уни қўйиб юбормади. Шундан кейин Худо Ёқубга “Исроил” отини берди, чунки у Худодан тилаганига эришди ва ўшандан бошлаб “Худо беги” (“Исроил” сўзининг биринчи маъноси) бўлди. Шундай қилиб, “чинакам Исроиллик” деган сўзда ирқий маъно йўқ, балки бу сўз Раббимиз Исо Масиҳга имон келтириш орқали Худога мансубликни билдиради.
Ҳаммаси шоҳликда сақланади
Энди бу айтилганларнинг исломга қанчалик яқинлигини ва исломга татбиқ қилиш имкониятларини таҳлил қилишдан олдин хулоса қиламиз. Юқорида айтганимиздек, Исо Худо Шоҳлигини эълон қилиш учун келди (“Тавба қилинглар, чунки Самовий Шоҳлик яқинлашиб қолди”) (Матто 4:17). Исо сиёсий ва заминий шоҳликни – маълум ҳудудда ҳукмронлик қиладиган, полициянинг ва ҳарбийларнинг кучига асосланган шоҳликни ўрнатишни ният қилмаганини юқорида кўрдик. У: “Менинг Шоҳлигим бу дунёдан эмас” (Юҳанно 18:36) деб Шоҳлик тушунчасини илоҳийлаштирди. Энди эркагу аёллар Қуддусда Худога сажда қилишлари шарт эмас эди, улар Худога ҳар қандай жойда руҳ ва ҳақиқат билан сажда қилишлари мумкин эди. Бу гапда Масиҳнинг таълимоти нафақат илоҳий, балки универсал, бутун жаҳонники бўлиши назарда тутилган эди. Масиҳийлик ҳамма мамлакатлардаги одамларники эди, чунки у “руҳ ва ҳақиқат” билан яшайди.
Шунинг учун башоратни амалга ошириш жараёнида илгари яҳудийларники ҳисобланган суннат, Исроил жамоатига (ўшандан бошлаб Худо Шоҳлиги деб юритиладиган бўлди) мансублик, ҳатто Худонинг қудрати ўрнашган жой сифатида Қуддусга қараш эндиликда соф диний ва ҳаммабоп характер касб этадиган бўлиб қолди. Яҳудийларнинг удумлари ўрнини бутун жаҳон универсал ақидалари эгаллади. Худо Шоҳлигига эшик Исони қонуний шоҳим деб тан олганлар учун очилди. Унинг ҳукмронлиги зўравонлик ва қўрқитувга асосланган шоҳликка эмас, балки севги ғолиб келган инсон юракларига ўрнашди.
Худо Шоҳлиги сингари
Исо самовий Шоҳлик тўғрисида гапирар экан, турли қиёслашларни қўллади. У Шоҳликни тузга (Матто 5:13), нурга (Матто 5:14), хамиртурушга (Матто 13:33) ўхшатди. Бу қиёслашлар тозалайдиган ва сақлайдиган туз ҳақида, зулматни тарқатадиган ва душманларга оламда тўғри йўл кўрсатадиган нур ҳақида, бутун танага кириб, танани кўпчитадиган хамиртуруш тўғрисида тасаввур уйғотади. Туз, нур, хамиртуруш ташқи кучларсиз бир хилда таъсир кўрсатади, улар ўз вазифасини оғишмай бажарадилар.
Исо ҳар қандай англашилмовчиликлардан қочиб, Қиёмат келгунча зўравонлик билан қарор қабул қилишни таъқиқлайди. Яхши уруғ ва бегона ўт ҳақидаги масалда (Матто 13:24–30; 37–43) яхши уруғни – “шоҳлик ўғиллари”, бегона ўтни – “маккорлик ўғиллари”дир, деб таърифлайди. Исо шогирдларига, бегона ўтларни суғуриб олишга уринманглар, деб уларни огоҳлантирган эди. Бунинг учун эса куч ишлатишга тўғри келади. Охир замонда бу ишни фаришталар бажаради.
Худо Шоҳлиги ва миссионерлик
Буларнинг ҳаммаси масиҳий миссонерлари учун катта аҳамиятга эга бўлиб, улар билишлари зарур. Маъбадни, Қуддусни, уларнинг Исроилга мансублигини, суннат ва ҳатто Худо Шоҳлигини илоҳийлаштиришни ҳам Исо ҳақиқатан яҳудий маданиятига қарамликдан халос қилди. Исонинг айтишича, Худо Шоҳлиги ва Унинг Ўзи ҳақидаги Инжил хушхабари Шоҳликка калит бўлиб, истаган томонга эркин боради, ҳамма жойда акс садо беради, ҳар бир қабила, тил, халқ ва миллатдан Худо учун одамларни қўлга киритади (Ваҳий 5:9), улар руҳ ва ҳақиқат билан сажда қиладилар. Бу тушунча ғоят муҳим, чунки бошқа маданиятдаги одамга Инжилдан хабар берувчи шахсни ваъз қилаётган хушхабари учун қўрқитиш керак эмас. Одамларга хушхабарни айтиш учун Муқаддас Руҳ томонидан юборилганмиз. Биз хушхабарнинг моҳияти тўғрисида яна суҳбатлашамиз. Бу ўринда биз фақат Масиҳ ҳақида, У бизга Ўзининг қиёфасида Худо Шоҳлигини олиб келгани ҳақида гапирамиз. Айниқса, У хочда гуноҳ ювиш ишларининг чўққисини амалга оширгани тўғрисида, ҳамма имонлиларга Ўзининг тирилиши ва Муқаддас Руҳни инъом қилгани тўғрисида айтамиз, холос.
Ҳеч қандай маданий империализм йўқ
Масиҳ универсал масиҳий маданиятнинг мутлақ шаклу шамойилини ҳеч қачон берган эмас. Масиҳий янги имонлига, унинг маданий ҳолатига асосланиб, Масиҳ Шоҳлиги тўғрисида хушхабарнинг моҳиятини айтиши керак. Шунинг учун масиҳийлар ўзларининг асл вазифалари нимадан иборат эканини яхши тушуниб олишлари лозим. Вазифа шундан иборатки, янги имонли руҳан ўсиб, Масиҳни самовий Шоҳ деб, Исо ўрнатган ҳамма тамойил ва қадриятларни эътироф этсин. Аммо янги имонли қандай сажда қилиши керак, қандай кийиниши, ейиши ёки ўзига одат бўлиб қолган маданиятга хос бир қатор удум ва урф-одатларни қандай бажариши керак – бу тўғрида Масиҳ таълимоти ҳеч қандай кўрсатма бермайди.
Турли мамлакатларда ва турли ижтимоий-маданий муҳитда жамоатларни мустаҳкамлаш йўлларини ва масиҳийлик ҳаракатини ўрганиб, ғоят ачиниш билан шуни кузатдикки, кўп миссионерлар ўзларининг маданияти билан Инжил моҳияти ўртасидаги фарқларни билишга қодир эмас эканлар. Улар жуда кўнгилчанлик билан ўзларининг маданияти билан Инжил мазмунини қаттиқ боғлаб, беихтиёр синкретизм кўринишларига берилган ҳолатларни кўрдик. Янги имонлилар нажот топишлари учун фақат Исо Масиҳнинг хушхабарига ишониб қолмадилар (бу албатта зарур эди), балки миссионер қилганидай ёки ўргатганидай қилишларига тўғри келарди. Бошқача айтганда, миссионерлар янги имонлиларга ўзларининг маданий тажрибаларини мажбур қиляптилар, оқибатда бу ягона, ишончли масиҳийча йўл, деб хато ғояни уқтиряптилар.
Ислом маданий империализм сифатида
Муҳаммад ва унинг издошлари Қуръондан ҳамда Муҳаммаднинг ҳадисларда қайд этилган хулқ–атворидан универсал қонунни чиқармоқчи бўладилар, аммо улар боши берк кўчага кириб қолганлари аён бўлади. Ортодоксал мусулмонлар ҳамма замонларда ҳам Муҳаммаднинг шахсияти ва унинг ҳаёт тарзи муҳрини қолдирган еттинчи асрдаги араб маданиятининг бир парчасини ҳамма учун баравар қонун сифатида татбиқ қилишга уриниб келдилар.
Қуйида биз ҳозирги мусулмонлар бу муаммони қандай ҳал қилаётганлари тўғрисида батафсил гаплашамиз. Зотан, мусулмонлар Худо Шоҳлиги ғоясига қандай муносабатда бўлаётганларини бугунги миссионер билиши жуда муҳим. Худо Шоҳлиги Қуръонда бир неча марта эсланади. Муҳаммад Али Қуръоннинг биринчи сурасини (“Фотиҳа”) шарҳлар экан, шундай дейди:
“Унга (яъни масиҳийга), Худо Шоҳлигидан жой бергин, деб ибодат қилиш тўғрисида таълим берадилар. Айни пайтда масиҳийлар мусулмонга бу шоҳликда муносиб ўрин олиш учун йўл излашни ўргатадилар. Англашилишича, бу шоҳлик келган, яъни Муҳаммад Пайғамбар Худо Шоҳлигининг келганидан далолатдир, Шоҳликнинг яқинлашуви тўғрисида эса Исо Ўз издошларига ваъз қилар эди ” (Марк 1:15) (Ali 1973, 1-2).
Бу гаплар мавлоно Муҳаммад Алининг шахсий қарашларидан бошқа нарса эмас. Қуръонда бу тўғрида ҳеч гап айтилмаган. Муҳаммад Али бир нарсани эътибордан четда қолдирган: ҳақиқатан, Исо Худо Шоҳлигини Ўзининг ҳаёти пайтида олиб кирди. Худо Шоҳлиги ҳозир ҳам имонли масиҳийлар ҳаётида реал ҳодисадир. Исо қайтиб келгандан кейин Шоҳлик тугал охирига етиб, зоҳирий шаклда намоён бўлади.
Гарчи кўплаб мусулмонлар, ислом – Худо Шоҳлигидир, деб ишонсалар ҳам, Қуръон 2:56да Шоҳликнинг келажакда барпо бўлишига ишора бор: “У кунда подшоҳлик (ёлғиз) Оллоҳникидир. У зотнинг Ўзи улар ўртасида ҳукм қилур. Бас, иймон келтирган ва яхши амаллар қилган зотлар ноз–неъматларга (тўла) жаннатдадирлар”. Бу ўринда Худо Шоҳлиги, Муҳаммаднинг тушунчаси бўйича, жаннатга тушиш орқали мукофотга сазовор бўлишдир. Қуръонда “Мулк” (67–сура) деб номланган сура бор. Яна шу сурага Муҳаммад Алининг шарҳи бор:
“Бу оятда, подшоҳлик ёлғиз Оллоҳникидир, ер юзидаги ҳамма нарса унинг ҳукми остидадир, деган гап ислом шоҳлиги ўрнатилиши тўғрисида Пайғамбар тасдиғига ҳамоҳангдир. Ислом, ҳақиқатан, Худо Шоҳлигидир. Бу Исо Масиҳнинг қуйидаги сўзларидан аён бўлади: “Аммо шуни билиб қўйингларки, ўғри туннинг қай пайтида келишини уй эгаси билганда эди, у уйғоқ ўтирган ва ўғри уйни тешиб киришига йўл қўймаган бўларди (Матто 21:43)” (Ali 1973, 1080).
Али бир нарсани бутунлай эътибордан четда қолдирди: Исо яҳудийларга мурожаат этиб, уларга, Шоҳлик сизлардан тортиб олинади ва мажусийларга берилади, деб айтган эди. Масиҳ бунда Ўзининг издошлари бўладиган мажусийларни назарда тутган эди.
Баъзи мусулмон йўлбошчилари, Қуръондаги Худо Шоҳлиги нимани билдириши тўғрисида қатор фикрларни айтган эдилар. Масалан, марҳум мавлоно Абу Али Мовдудийдан: “Худо Шоҳлиги тўғрисида Сизнинг фикрингиз қандай?” деб сўраганларида, у шундай жавоб берди: “Худо Шоҳлиги – ер юзидаги ва осмондаги исломдир”. 1985 йили июнь ойида мен Филиппин университети қошидаги Ислом маркази директоридан: “Сизнинг фикрингизча, Худо Шоҳлиги нима?” деб сўраганимда, у шундай жавоб берган эди: “Ҳозиргача менга ҳеч ким шундай савол бермаган эди. Менимча, бутун оламга ислом қонунларининг киритилишини англатади”.
Худо Шоҳлиги ва масиҳий ишчиси
Юқоридаги сингари, исломий руҳда суҳбатлашадиган мусулмонлар билан миссионер мулоқот қилганда, миссионер Худо Шоҳлиги таърифини сабр билан тушунтириш керак: Шоҳлик – Раббимиз Исо Масиҳ томонидан киритилган деб кўрсатиши лозим. Миссионер Шоҳликнинг руҳий табиатини, бутун инсоният маданияти ўртасида унинг хамиртурушлик ролини тушунтириб бериши керак. Исо бутунлай заминга қайтиб келганда, Шоҳлик тўлиқ тугалланишини айтиб бериш даркор.
Ҳақиқатан, кўпчилик мусулмонлар “Худо Шоҳлиги” остида нима англашуви тўғрисида тасаввурга эга эмаслар. Руҳий Шоҳлик тўғрисидаги сизнинг ваъзингиз ҳар қандай маданиятга ёриб кириб, уларнинг дунёқарашини ўзгартиради, ваъзингизни ё тоза ҳаво сифатида ёки жиддий хавф сифатида қабул қиладилар.
Шунинг учун масиҳий миссионер “Худо Шоҳлиги” ва “Шоҳлик тўғрисида Хушхабар” остида нима англашувини фақат тушуниб қолмай, қандайдир маданиятга буни мажбурлаб киритмасдан, Худо Шоҳлиги тўғридаги таълимотни аниқ баён қилиб беришга лаёқатли бўлиши лозим. “Худо Шоҳлиги” мезони шундан иборатки, уни қандайдир маълум маданият шакли сифатида эътироф этмайдилар, балки бу Шоҳликнинг фуқаролари руҳ ва ҳақиқат билан Отага сажда қиладилар.
Шу жойгача биз “Шоҳлик тўғрисидаги Хушхабар”нинг биронта аниқ маданият билан муносабатини батафсил муҳокама қилишга берилдик. Келинг, энди шу муҳокама объектига мурожаат этайлик.
20 – боб
Мусулмонларга хизматчи
“Мен қул эмас, эркин инсон бўлсам–да, ҳаммага қулдай хизмат қилдим. Янада кўпроқ одам Исонинг шогирди бўлсин, деб шундай қилдим” (1 Коринфликларга 9:19).
Инжил яҳудийлар маданиятида қуллик азобидан халос бўлганлигини биз олдинги бобда айтиб ўтдик. Худо Шоҳлигининг асосий қисмлари: Ибодатхона, Қуддус, Суннат, Исроил Жамоатига мансублик ва Худо Шоҳлиги тушунчаси илоҳий маънога эга. Худога хизмат қилиш аввалам бор “қонунга” риоя қилишнинг ижтимоий-маданий қоидаларидаги ўзига хослик сифатида эмас, балки “руҳ ва ҳақиқат” сифатида таърифлана бошлади. Албатта, бу радикал янгиликларнинг пойдевори Раббимиз Исо Масиҳ томонидан қўйилган. У турлича маданий урф-одат ва маросимларга эга бўлган халқлар орасига Инжил кириб бориши учун эркинлик берди, у халқларга яҳудий маданияти шаклини мажбуран қабул қилдирмади.
Исо Ўзини паст олади
Исо Ўзининг ажойиб ҳаёти давомида ниманики амалга оширган бўлса, барчаси ҳаворий Павлус учун намуна бўлганлигига менинг ишончим комил. Павлуснинг Исо Масиҳ ҳақида айтган асосий фикрларидан бирини батафсил кўриб чиқамиз. Гап шундаки, Павлус Филиппин жамоатидаги иккита жанжалкаш аёлга мактуб йўллайди. У ўз мактубида “кенозис” ҳақида, яъни Исо Масиҳнинг ибратомуз камтарлиги тўғрисида гапириб, аёлларни ҳам хокисор бўлишга, Масиҳ сингари бошқаларнинг манфаатини кўзлашга даъват этади:
“Фикр–зикрингиз Исо Масиҳникидай бўлсин. Исо Масиҳ Худонинг табиатига эга эди, шунда ҳам У Худо билан тенглигини маҳкам тутмади.Аксинча, У бу улуғворликдан воз кечиб, қул табиатига кирди, инсон бўлиб туғилди. У инсон қиёфасида яшаб,ўзини паст тутди. Итоаткорлик билан яшаб, ҳатто ўлимга, хочдаги ўлимга ҳам рози бўлди” (Филиппиликларга 2:5-8).
Масиҳий хизмат қилаётган
халқнинг маданиятини ўзлаштириш
Ҳа, бу қисм мўминлик ҳақида. Мўминликнинг яширин маъноси ниҳоятда чуқурдир. Исо Ўзининг ҳамма устунликларидан, илоҳий улуғлигидан воз кечди ва Ўзини имкон қадар паст олди. Исо Ўзининг самовий маданиятини, Илоҳий қиёфасини Ўзида сақлаб қолдириши мумкин эди. Бу нақадар зўр эди, аммо У бундай йўл тутмади. Исо ўзини паст олди ва оромий тилида сўзлашувчи Фаластин, Жалила яҳудийларининг маданий шаклларини Ўзига қабул қилди. У қайси халқ орасига юборилган бўлса, ўша халқнинг маданиятига тўлиқ кириб борди. У Худога тегишли иззат- икромдан, самовий имтиёзларининг ҳеч биридан фойдаланмади; У ҳеч кимнинг устидан “ҳукмдорлик” қилмади. Инсоният дунёсига У мўминлик билан кириб келди ва шундайлигича хочдаги ўлимга итоаткорлик билан борди.
Этноцентризм муаммоси
Исо намоён этган мўминлик ҳозирги кунда ниҳоятда ноёб хислатдир. Аслида ҳаммамиз жуда содиқ ватанпарвармиз, ўз юртимиз учун жанг қилишга тайёрмиз. Қолаверса этнолингвистик белгиларимизни бошқа халқларникидан устун деб ҳисоблаймиз.
Ғурурнинг бундай ифодасининг номи бор – бу этноцентризм, яъни менинг халқим қандай бўлишидан қатъий назар, барибир дунёда энг зўри деганидир. Ўз халқи ҳамда ирқига нисбатан ғурур ва ифтихор барчамизга хос хислатдир. Бу эса бошқа маданиятга эга бўлган халққа Инжил Хушхабарини етказмоқчи бўлган масиҳий хизматчи учун тўсиқ бўлади. Мободо маданиятлар ўртасида қарама-қаршилик ёки рақобат мавжуд бўлгудек бўлса, бу икки ҳисса тўғридир.
Исо учун маданиятлар ўртасида ҳеч қандай
чегара йўқ
Бу масалада Исо умуман ўзгача бўлган. У доимо турли маданиятга мансуб одамлар билан яқиндан суҳбат қилар эди: римлик юзбоши билан, самариялик жинга чалинган одам билан, гадаралик мохов билан ва синчков юнонлар билан суҳбатларини эсласак кифоя. Исо Маъбаддаги сотувчи савдогарларни қувганда, гап бутпараст саррофларнинг Савдохонаси ҳақида борган эди. Исо Худонинг маъбадига кирди. Маъбадда олди-сотди қилаётганларни қувиб чиқариб, уни ғайрияҳудийлар, яъни мажусийлар учун очиб берди.
Шу билан бир қаторда У ўз халқини ҳам асло унутмади. Исо Ўз халқидан хасталанган моховларга, жин чалганларга, шол оламларга ва фоҳишаларга шафқат қиларди. Унинг севгиси чексиз эди. Мана шунинг учун этноцентристларни – “жинга чалинганларнинг маданияти, эътиқоди ва гуноҳлари” деб аташи мумкин бўлган одамларни, яъни барча ғайрияҳудийларни Унинг севгиси қамраб олган эди.
Оилага янгича таъриф
Исо Ўз халқининг ақидаларидан Ўзини холи этди. У яна қариндош-уруғлари ўртасидаги муносабатлар Унинг вазифасига халақит беришига, Худонинг ўғли ёки қизи бўлиш ҳақиқатдан нима эканини одамлар тушунишлари учун халақит берадиган нарсаларга йўл қўя олмас эди. Исо халқ оммасига ваъз ўқиётган эди. Шу пайтда Уни кўргани онаси ва укалари келиб қолишди. Кимдир Унга ваъзни тўхтатиб, онаси ва укаларининг ҳузурига чиқишни маслаҳат берди. Исо буни айтган кишига шундай жавоб берди: “Менинг онам ким? Укаларим ким?” - деди. Сўнг қўли билан шогирдларини кўрсатиб: “Мана, Менинг онам ва укаларим! – деди. – Кимда-ким осмондаги Отамнинг иродасини бажо келтирса, у Менинг укам, синглим ва онам бўлади” (Матто 12:48-50). Илоҳий оилага тегишли бўлишнинг ягона шарти – осмондаги Ота иродасини бажо келтиришдир.
Худо севгиси барча одамларга тарқалганлигини
ҳаворий Павлус тушунади
Раббий барча одамларнинг нажот топишларини истарди. Павлус буни жуда яхши тушунар эди. У шундай ёзган эди:
“Бу хайрли иш бўлиб, Нажоткоримиз Худога мақбулдир.У ҳамма инсонларнинг нажот топишини ва ҳақиқатни билиб олишларини истайди” (1 Тимўтийга 2:3-4).
Биз шуни эсимиздан чиқармаслигимиз керакки, Масиҳ режаларини амалга ошириш учун Ўзининг самовий имтиёзларидан воз кечди. У Ўзидан воз кечишни, ҳаттоки хочдаги ўлимни қабул қилишни лозим топди. Ўзидан воз кечиш – ҳаётдаги оддий роҳат-фароғатни рад этиш эмас эди, аксинча севгининг амалда намоён бўлиши эди: У инсоният дунёсига, маданиятига (унинг қули бўлмаган ҳолда) кириб келди, У Ўзини инсониятга бахшида қилди. Одамлар ўз урф-одатлари эвазига Худонинг амрларини бузиб юрганларини билган Исо уларга шундай деди: “...Шу тариқа сизлар ўз таълимотингиз билан Худонинг каломини бекор қиляпсизлар” (Матто 15:6).
Миссия борасида биринчи масиҳий бўлган буюк Павлус бу тамойилларни ҳаётда, яъни амалда қўллашига тўғри келди. Павлус гўёки бирданига “миссия методологиясининг тамойиллари”ни бизга берди. Бу тамойиллар Коринфликларга Биринчи мактубда мужассамдир. Мана ўша тамойилларнинг яққол намоёни:
“...Мен қул эмас, эркин инсон бўлсам–да, ҳаммага қулдай хизмат қилдим. Янада кўпроқ одам Исонинг шогирди бўлсин, деб шундай қилдим.Ўша мақсадимни кўзда тутиб, Яҳудийлар билан бирга бўлганимда Яҳудийдай бўлдим, ўзим Мусонинг қонунига тобе бўлмасам–да, бу қонунга тобе бўлганлар орасида бўлганимда, худди улардай яшадим.Мусонинг қонунини билмаганлар билан бирга бўлганимда, улар ҳам Исонинг шогирдлари бўлсин, деб худди улардай яшадим. Тўғри, мен Худонинг қонунидан озод эмасман, Масиҳнинг амрларига тобеман. Заиф инсонлар ҳам Исони танисинлар деб, уларнинг орасида бўлганимда заиф инсондай бўлдим. Ҳеч бўлмаса баъзиларни қай йўл билан бўлса–да қутқарай деб, ҳаммага ҳамма нарса бўлдим. Мен буларнинг ҳаммасини Хушхабарни ёйиш ниятида қиламан, токи Хушхабар келтирадиган қут–баракалардан баҳраманд бўлай” (1 Коринфликларга 9:19-23).
Ўзимни ҳаммасига қул этдим
Ушбу парчани иложи борича чуқурроқ ўрганиш учун вақтимизни аямайлик. Аввалам бор, энг асосий ғояни кўриб чиқайлик: “Мен қул эмас, эркин инсон бўлсам–да, ҳаммага қулдай хизмат қилдим”. Бу оят олдин айтиб ўтилган Исо ҳақидаги Филиппиликларга Мактубда “У Ўз улуғлигидан кечиб, қул қиёфасига кирди” деган оятга маъно томондан ўхшашликни намоён қилади. Барча инсонларга Инжил Хушхабарини етказиш мақсадида ҳам Павлус, ҳам Исо Масиҳ ўзларининг кўплаб имтиёзларидан воз кечди. Масиҳ Осмондаги Отанинг ўнг қўли тарафида – Ўзининг шоҳона жойида ўтиришдан воз кечди; Павлус эса жуда кўп нарсаларни ваъда қилган фарзийларнинг раҳбари бўлиш истиқболидан воз кечди. Исонинг Ўзи шундай деган: “Ахир, Инсон Ўғли ҳам Ўзига хизмат қилдириш учун эмас, балки Ўзи хизмат қилиш ва Ўз жонини фидо қилиб, кўпларни озод қилиш учун келган” (Марк 10:45). Павлуснинг фикрича, унинг мақсади - Илоҳий Шоҳликка эришиш учун у халқларга қул бўлиб, хизмат қилишдан бошқа унинг ҳеч қандай мақсади йўқ. Раббимиз Исо Масиҳ ва ҳаворий Павлусдан ибрат олган ҳолда мусулмонлар орасида хизмат қилишга киришар эканмиз, биз ҳам улар сингари ўз имтиёзларимиздан воз кечишимиз, ўзимизни паст олишимиз ва Илоҳий Шоҳлик учун бизга эргашмоқчи бўлган мусулмонларнинг қули бўлишимиз лозим.
Зеро имкон қадар кўпроқ одамларни эргаштириш
Сўнгра Павлус иложи борича “янада кўпроқ одам”ни эргаштиришни хоҳлаганини ёзади. Онгли равишда ўз олдига шундай мақсад қўйган одамга нима бўлади? Биринчи навбатда, одамни олдига қўйган мақсад сари оғишмай интилишга даъват этади. Шунингдек, одамни тажриба ўтказишга, иложи борича кўпроқ инсонларни эргаштириш имконини берувчи ўзига хос методларни излаб топишга ундайди. Одам кашфиётчи бўлади. Одат бўлиб қолган анъанавий иш усулига маҳкам ёпишиб олиш ўрнига, янги дўстлар жамоасига аъзо бўлади. Шундан кейин эса одамларга Исо Масиҳнинг Хушхабари ва Унинг Шоҳлиги тўғрисида қандай сўзлаб бериши мумкинлигини ўзи учун кашф этади.
Яҳудийларни эргаштириш учун яҳудий каби бўлиш
Павлус шундай ёзади: “Ўша мақсадимни кўзда тутиб, Яҳудийлар билан бирга бўлганимда Яҳудийдай бўлдим, ўзим Мусонинг қонунига тобе бўлмасам–да, бу қонунга тобе бўлганлар орасида бўлганимда, худди улардай яшадим” (1 Коринфликларга 9:20). Павлуснинг ҳаётида бунинг икки намунаси мавжуд. Янги жойга келганда, энг аввало, у яҳудийларнинг олдига борарди. У ишни синагогалардан бошлар эди. Худога итоат қилиш маросимларини диққат билан кузатар, Хушхабар ҳақида гувоҳлик бериш учун навбат кутарди. Ушбу муҳитга мос келувчи ибораларни у зукколик билан танлаб оларди.
Павлуснинг шогирди Тимўтийнинг онаси ва бувиси яҳудий бўлишган, аммо Тимўтий суннат қилинмаган эди. Яҳудийларни хотиржам қилиш учун Павлус уни суннат қилди (Ҳаворийлар 16:3).
Иккинчи ибрат намунаси Павлус ҳаётининг сўнгги йилларига тўғри келади. Павлус Қуддус шаҳрига сўнгги сафари пайтида тўс-тўполонлар юз бериши мумкинлигини билди ва назр аташ маросимига, яҳудийларнинг урф-одатларига содиқ қолганини у кўрсатмоқчи бўлди. Павлус назр атаган тўрт кишини ёнига олди, бирга таҳорат қилди, сочларини олдириш учун қурбонлик харажатини ўз зиммасига олди. Шу йўсинда Павлус Мусонинг Қонунига риоя қилиб юрганини ҳамма билиб олди (Ҳаворийлар 21:24-26). Масиҳ жамики одамзод гуноҳини ювиш учун хочда ўлимни қабул қилганидан ўттиз йил кейин бу воқеа юз берган эди!
Мажусийларни эргаштирай деб, мажусий бўлдим
Павлус шундай деб ёзади: “Мусонинг қонунини билмаганлар билан бирга бўлганимда, улар ҳам Исонинг шогирдлари бўлсин, деб худди улардай яшадим. Тўғри, мен Худонинг қонунидан озод эмасман, Масиҳнинг амрларига тобеман” (1 Коринфликларга 9:21). Мажусийлар яҳудийларнинг қонуний маросимларини тан олишни истамасалар ҳам, мажусийлар орасида бўлган Павлус ўз ҳаёт тарзини тубдан ўзгартиришга қодир эди. Мажусийлардан келиб чиққан янги имонлиларга яҳудийлар ўзларининг қонунларини зўрлаб қабул қилдираётганини кўрган Павлус ўз позициясини ҳимоя қиларди.
Шу ерда икки мисолни келтириб ўтамиз. Ҳаворий Бутрус Антиохия шаҳрида аввалги мажусийлар ташкил қилган масиҳий жамоатига бориб қўшилди ва то Қуддусдан делегация келмагунча, Бутрус мажусийларнинг ҳаёт тарзини ва уларнинг маданиятини қабул қилди. Итоаткор яҳудий масиҳийлар келгунларига қадар, мажусийлар билан бирга овқатланди, аммо улардан, сизлар яҳудий урф-одатларга риоя этинглар, хусусан, суннат қилинишларингиз керак, деб талаб қилмади. Қуддусдан ҳаворий Ёқубнинг тарафдорлари келишгач, барча имонга кирганларни суннат қилинишга мажбурладилар. Бутрус бироз иккиланиб турди, сўнг Ёқуб издошларига қўшилди ва имон келтирган мажусийлардан барча яҳудий қонунларига риоя қилишларини, айниқса суннатни амалга оширишларини талаб қилди. Бутруснинг риёкорлигини кўрган Павлус ҳаммага эшиттириб унга деди: “Сиз яҳудий бўла туриб, яҳудийлар каби эмас, ғайрияҳудийлар каби яшаяпсиз. Шундай экан, қандай қилиб ғайрияҳудийларни яҳудийлар каби яшашга мажбур қила оласиз?!” (Галатияликларга 2:14).
Қуддусдаги ҳаворийлар бу баҳсни Ҳаворийлар Фаолиятида (15:1-29) тасвирланган Қуддус Олий Кенгашига олиб келди. Барча жиҳатлари муҳокама қилинди, Худо яратган мўъжизалар ҳақидаги гувоҳликлар эшитилди, муаммо ажойиб тарзда ўз ечимини топди. Қатъий ечимни эса Ёқуб қуйидагича ифодалади: “...Худога юз бураётган ғайрияҳудийларни қийин аҳволга солиб қўймаслигимиз керак” (Ҳаворийлар 15:19). Мажусийлардан келиб чиққан имонлиларга расмий хулоса кейинроқ қуйидагича тарзда ифодаланди:
“Биз Муқаддас Руҳ бошчилигида сизларга қуйидаги керакли талаблардан бошқа юкни юкламасликка қарор қилдик: сизлар бутларга келтирилган қурбонликнинг гўштини ва қони чиқарилмаган ҳайвоннинг гўштини тановул қилишдан ҳамда зинодан ўзларингизни тийинглар. Ўзларингизни ана шулардан тийсангизлар, яхши иш қилган бўласизлар” (Ҳаворийлар 15:28-29).
Ва тамом. Ҳеч қандай қонуний маросимлар мажусийларга юклатилмади. Фақат уларнинг ахлоқий ҳаёти поклиги ва Худога уларнинг садоқати софлиги ҳақида ғамхўрлик қилиш керак, холос. Ҳеч қандай ахлоқсизлик, интизомсизликка ўрин йўқ. Бутларга қурбонлик келтиришга ҳеч қандай битим йўқ.
Титусни суннат қилиш масаласи
Бу масалага нуқта қўйиш мақсадида, Павлус Титусни ўзи билан Қуддусга олиб борганда, унга суннат қилинишни қатъий манъ этди (Галатияликларга 2:3). “Фақат баъзи сохта биродарлар лик этиб Галатияга суқулиб кириб олган” эдилар, “Масиҳ ато этган озодликни кўролмайдиган” ўша сохта биродарларга нисбатан Павлус ниҳоятда жиддий позицияда турди: “Биз эса, Хушхабарнинг ҳақиқати доимо сизлар билан бўлсин деб, уларга заррача ҳам ён бермадик” (Галатияликларга 2:5).
Виждон муаммоси
Павлус шундай ёзади: “Заиф инсонлар ҳам Исони танисинлар деб, уларнинг орасида бўлганимда заиф инсондай бўлдим. Ҳеч бўлмаса баъзиларни қай йўл билан бўлса–да қутқарай деб, ҳаммага ҳамма нарса бўлдим” (1 Коринфликларга 9:22). Бу ерда “заифлар” бутларга келтирилган қурбонликлар гўштидан еган, сўнгра виждон азобида юрган одамларни англатади. Римдаги масиҳийларга Павлус шундай дея мактуб ёзган: “Шунинг учун ўзаро тинч–тотув яшаш ва бир–биримизнинг имонимизни мустаҳкамлаш ҳаракатида бўлайлик...Гўшт ейиш, шароб ичиш ёки шунга ўхшаш ишлар бирорта биродарни васвасага солаётган бўлса, буларни қилмаслик яхшидир” (Римликларга 14:19, 21). Коринфликларга ҳаворий Павлус шундай дейди: “Агар бирор овқатни ейишим биродаримнинг гуноҳ қилишига сабаб бўлса, уни васвасага солмаслик учун энди мен умрбод ўша овқатни емайман” (1 Коринфликларга 8:13). Бу эса мусулмонлар билан иш олиб бораётган хизматчилар учун муҳим сабоқдир. Чунки мусулмонларга чўчқа гўштини ейиш ва спиртли ичимликларни ичиш қатъиян манъ этилган. Гарчи бизда бундай таъқиқлар йўқ бўлиб, бу масалада биз хоҳлаганча йўл тутишимиз мумкин бўлса-да, бироқ биз мусулмонлар орасида иш олиб боришимиз учун бундай эркинликдан воз кечганимиз маъқул. Бизнинг мақсадимиз – ўз эркинлигимизни намойиш қилиш эмас, балки имкон қадар кўпроқ одамларни эргаштиришдир.
Ҳаммага ҳамма нарса бўлиш
Ниҳоят, миссионерлар дунёқарашининг мантиқий хулосаси: “Ҳеч бўлмаса баъзиларни қай йўл билан бўлса–да қутқарай деб, ҳаммага ҳамма нарса бўлдим. Мен буларнинг ҳаммасини Хушхабарни ёйиш ниятида қиламан, токи Хушхабар келтирадиган қут–баракалардан баҳраманд бўлай” (1 Коринфликларга 9:22-23). Бир қарашда ушбу сўзлар ниҳоятда ғалати – қандайдир мутлақ келишувчан позиция бўлиб туюлиши мумкин. Аммо чуқур фикр юритилса, шуниси аниқ бўладики, бу чиқарилиши мумкин бўлган ягона хулосадир. Агар масиҳийлик амалиётида маданиятнинг мутлақ шакли бўлмаса, демак, ҳеч бўлмаганда баъзиларни “Масиҳга етаклаб келиш учун” барча имкониятлардан фойдаланиб кўриш керак бўлади. Бу эса ўз ўрнида, чаққонликни ва ушбу маданий контекстда қай тарзда ҳаракат қилиш яхши натижа беришини моҳирлик билан англаб олишни талаб этади.
Мусулмонлар билан ишлашда Павлуснинг
тамойилларидан фойдаланиш
Мусулмонлар билан иш олиб боришда юқорида айтиб ўтилганлар қандай аҳамиятга эга? Исломнинг турли-туманлигини инобатга олган ҳолда ушбу масалани кўриб чиқамиз. Бу эса осонликча амалга ошмайди: биринчидан, дунёқараш ва ҳаёт тарзи борасида биз мусулмон биродарларимиздан кескин фарқ қиламиз; иккинчидан, мусулмонлар масиҳий миссинерлик фаолиятига азалдан душманларча муносабатда бўлиб келганлар. Исо Масиҳнинг Ўз шогирдларига қилган мурожаатини эслайлик: “Кимда–ким Менга эргашишни истаса, ўзидан кечсин ва ҳар куни ўз хочини кўтариб, ортимдан юрсин.Ким ўз жонини асраб қолмоқчи бўлса, уни йўқотади. Ким Мен учун жонини берса, уни асраб қолади.” (Луқо 9:23-24).
Инсон ўз халқи маданий контекстида яшар экан, ундаги жонбозлик табиати танасининг табиати ва ахлоқсиз ғоя ва ҳаракатлари туфайли чекланган бўлади. Аммо бизни мусулмон халқидан айириб турган маданий тўсиқларни енгиб, Хушхабар ҳақида гувоҳлик бериш ниятингиз бўлса, унда янги омилни ишга солишингиз керак. Мусулмонларга Инжил Хушхабарини муваффақиятли етказишда бизнинг умумий маданиятимиз доирасида бир-биримизга Хушхабарни етказиш усули ҳақиқатдан ҳам катта тўсиқ бўлиши мумкин.
Покистон масиҳийлари. Таҳлил қилишга уриниш
Мен Покистонда мусулмонлар билан ишлаган пайтимда, буни тушунишим ниҳоятда ғайри табиий бўлган эди. У ердаги жамоат асосан дахлсиз ҳиндуларнинг фарзандлари ва набираларидан иборат бўлган. Уларнинг ота-боболари 1890 ва 1930 йиллар мобайнида кўпчилик бўлиб (тахминан 500 000) Масиҳга юз тутганлар.
Буюк Британия ҳукмронлиги пайтида бу муаммо унчалик кескин эмасди. Британияликлар кетиб, Ҳиндистон бўлингандан сўнг 1947 йили миллионлаб мусулмонлар Покистоннинг шарқий ва ғарбий вилоятларига кўчиб ўтишди, Ҳиндистонга тахминан шунча ҳинду ва синкх, ҳиндулар кўпчиликни ташкил қилган ерларга жойлашишди. Нима қилишни билолмай боши қотган масиҳийлар ўша жойда қолдилар. Натижада кам сонли масиҳийлар бугунги Покистонда 97% мусулмон аҳолисининг қуршовида қолди.
Британия ҳукмронлигидан озод бўлган Ҳиндистоннинг бўлиниши вақтида қирғинбарот урушларнинг гувоҳи бўлган мусулмонларнинг кўз ўнгида бу масиҳийлар икки ҳисса номаъқул кўринардилар: биринчидан, улар Ғарбдаги чет эллик жамоатлар билан алоқа қилардилар; иккинчидан, индуизмда улар энг паст табақадан келиб чиққан қавм эдилар. Миссионерлар кўп маърифий ва ташвиқот ишлари олиб борганлари туфайли уларнинг билим даражаси ва савияси кескин кўтарилганига қарамасдан, уларни олдингидай “ахлат титувчилар” деб калака қилишарди. Қолаверса, барча нарсада уларнинг индус маданиятига хос хусусиятлари осонгина кўзга ташланарди – тилда, мусиқада, кийим-кечакда, одатий овқатланишда, аёл ва эркакнинг ҳаётдаги ўрнини ўзига хос тушунишда, хуллас, уларнинг келиб чиқишини акс эттирувчи кўплаб хислатларда яққол кўриниб турарди. Бир қанча сабабларга кўра, масиҳийлар янги мусулмон тузумининг меҳрибонлик кўрсатишига умид боғламадилар.
Минг афсуски, кўплаб масиҳийлар худди ўшандай ҳис-туйғулар билан жавоб қайтардилар. Масиҳийлар ўзларининг мусулмон ҳукмдорларига душманлик туйғуларини ва адоватларини намоён қилардилар. Ҳодисаларнинг бундай ривож топиши мусулмон муҳитидан келган ҳар қандай одамга нисбатан жамоат муносабатини тубдан ўзгартирди. Бу эса авлиё Аслам Хонни (у исломдан чиқиб масиҳийликни қабул қилган) ва исломдан келиб чиққан янги имонлиларнинг ҳолатини ўрганишга мени даъват этди.
Бизнинг районимизда етти юзга яқин шундай масиҳийларни санадик. Улардан 350 тасини умуман топа олмадик. Қолган 350 тадан 315 таси жамоатларга умуман бормай қўйишган экан. Улар бунинг сабабини ўзимизни жамоатда ноқулай сезяпмиз, шунинг учун бормай қўйдик, деб тушунтиришди. Жамоатга қатнайдиган ўттиз бешта масиҳийдан биронтаси ҳам суҳбатимиз давомида жамоатда уларга нисбатан яхши муносабатда бўлишаётганини айта олмади. Ахир, улардан икки киши жамоатнинг раҳбари эди. Бу қандай даҳшат! У ерда нима юз берди ўзи?
Аслида шундай бўлган экан: индус муҳитида шаклланган жамоат ўз бағрига мусулмон муҳитидан келиб чиққанларни олишга ҳаракат ҳам қилмабди. Жамоага қўшилишни истаган мусулмон у ерда ҳамма вақт шубҳали муносабатларга дуч келаверибди. Масиҳийларнинг гумон қилишларича, жамоат аъзоларининг баъзи бирлари (ҳар доим у эркак киши бўлади) жамоатнинг хотинларига писиб яқинлашишга ҳаракат қилар экан ёки иш ахтарар экан, ёки ундан ҳам ёмони - ҳукумат фойдасига жосуслик қилар экан.
Яна бир ҳолатда ёшгина йигит икки йил давомида сувда имон келтиришга ва бизнинг жамоатимиз аъзоси бўлишга ҳеч қандай натижасиз интилганини мен кузатдим. Ниҳоят, мусулмонларнинг бидъатчи мазҳаб аъзолари ва фундаменталист мусулмонлар ўртасидаги отишмага гувоҳ бўлгандан кейингина, йигит менинг олдимга келди ва деди:
“Амакижон, бугун мен мусулмон-аҳмадийлар (бидъатчи мазҳаб) ўз эътиқодлари учун қурбон бўлаётганликларини кўрдим. Шунда мен ўзимдан ўзим, Масиҳ учун қурбон бўлишга тайёрманми, деб сўрадим. Ҳа, мен тайёрман, аммо мен сувда имон келтирмаганман–ку. Исо имон келтиришни амр этган; мен ҳам шуни хоҳлайман, бироқ маҳаллий жамоат руҳонийлари мени қабул қилишларига сиз ёрдам бера оласизми? Шунда мен Раббийга, Сен нимани амр қилган бўлсанг, мен адо этдим, деб айта оламан”.
Йигит менга шуларни сўзлаб берганда, юрагимни қайғу-ғам босди. Бу йигитни қўшни шаҳарда мусулмонлардан келиб чиққан миссионер сувда чўмдиришини ҳал қилдим. Йигит тез орада сувда чўмдирилиб, Масиҳга имон келтирди. Лекин шундан кейин ҳам жамоат уни қабул қилишни истамади. Бундай вазиятда нима қилиш мумкин эди?
Мусулмонлар ўртасида янги хизмат
Қайсидир якшанбада жамоатда ўтирганимда, тўсатдан хаёлимга бир фикр келди. Қавмбоши кечикаётган эди. Биз унинг келишини кутиб ўтирган эдик, эркаклар хори сано айтишни бошлади, мен эса уларга қўшилдим. Биз хорни ҳинду тилида куйлаётган эдик ва бу менга аста–секин етиб борди. Мен қотиб қолдим... Энди сано куйлаш қайда! Ғазабдан қоним қайнаб кетди. Ўзимча бир нималарни ғудурлаганим эсимда: “Эй, имонга кирган индусларнинг аҳмоқ набиралари! Мободо бу ерда ҳозир мусулмон, уларнинг душманлари (сўнгги қирқ йил мобайнида индуист Ҳиндистон ва мусулмон Покистон ўртасида уч марта қаттиқ жанг бўлиб ўтган эди) тилида қўшиқ куйлаётганингизни эшитса, нима деб ўйлайди?” Шунда Раббий мени койиди. У мендан сўради: “Дон, сенинг юрагинг сиқилаётган бўлса, бу ерда нима қилиб ўтирибсан?” Эсимда, бундай вазиятларда мен миссионер-биродарларим олдига борардим, юрагимдагини айтиб сочардим, улар билан биргаликда санолар куйлардим, она тилимда ибодат қилар эдим. Раббий менга яна деди: “Бу ёшлар айнан шундай қилишмоқда. Бу уларнинг маданий меросидир. Уларга қўшилгин. Мен мусулмонлар орасида янги хизмат ҳақида ўйладим”. – “Мусулмонлар орасида янги хизмат?!” Бу нимани англатади? У қандай кўринишда бўлади? Ҳозирги хизматдан нимаси билан фарқ қилади? Бу хизмат турли низоларга сабаб бўлмасмикан? Жамоат бўлиниб кетмасмикан? Наҳотки бу Худодан бўлса? Буларнинг барчаси жуда муҳим. Павлус шундай ёзади: “Ўзаро тинч–тотув яшаб, Муқаддас Руҳ ато қилган бирдамликни сақлашга жон куйдиринглар.Ҳаммамиз бир тананинг аъзоларимиз, қалбимиздаги Муқаддас Руҳ ҳам бирдир. Худди шунингдек, Худо бизни даъват қилиб, ҳаммамизга берган умид ҳам бирдир” (Эфесликларга 4:3-4). Бутун дунёда услубнинг ўхшашлигисиз Руҳ бирлиги бўлиши мумкинми? Ёки бошқача қилиб айтганда, ўхшашлик Инжилнинг тарқалишига тўсқинлик қилмайдими? Сиз Раббий учун имкон қадар кўпроқ мусулмонларни эргаштиришни истаганингизда, нималар юз беради? Амалиётда бирор енгилликни татбиқ қилишни хоҳлайсизми? Бундай вазиятда Павлуснинг “яҳудийларни эргаштирай деб, яҳудийларга яҳудий каби бўлдим” деган сўзларини амалда қўллаш лозим. Мен ҳам “панжобликларни эргаштирай деб, панжоб мусулмонларига панжоб мусулмони каби бўлдим” (илоҳий нуқтаи назардан эмас, албатта маданият нуқтаи назаридан), деб айтишим керакми? Баъзи бир жиҳатларга кўра, бу саволга мен “хўп, шундай қиламан” деб жавоб бераман. Бироқ бу ерда синкретизмга тушиб қолмаслик учун кўп ҳаракат қилиш талаб этилади. Бир вақтнинг ўзида мусулмон маъносини сақлаб қолган маданиятга бардош бериш ва номусулмон муҳитидан келиб чиққан масиҳийлар билан руҳ бирлигини сақлаб туриш – ниҳоятда қийин. Бу борада осон йўлнинг ўзи йўқ. Яқин вақтларгача фақат кам сонли масиҳийлар нимадир қилишга, янги методларни қўллашга интилардилар. Китобнинг сўнгги бўлимида ҳозирда амалиётда қўлланилаётган тажрибаларни муҳокама қиламиз. Ўша бўлимда сиз фойдаланишингиз мумкин бўлган таклифлар эътиборингизга ҳавола қилинади.
21 – боб
Руҳий кучдан фойдаланиш
“Бизнинг қурол–аслаҳаларимиз бу дунёнинг қурол–аслаҳаларидай эмас. Худонинг қудрати билан бу қурол–аслаҳаларимиз қалъадай мустаҳкам бўлган инсоний ўй–хаёлларни ҳамда қуруқ сафсаталарни йўқ қилишга қодир.
Худони таниб–билишга тўсқинлик қилаётган такаббурона дунёқарашга барҳам берамиз. Ҳар қандай ўй–хаёлни Масиҳга бўйсундириб, асир қиламиз.
” (2 Коринфликларга 10:4-5).
Мусулмонларнинг Инжилга муносабатлари билан боғлиқ ижтимоий-маданий тамойилларни муҳокама қилганимиздан кейингина, миссионерликнинг руҳий тамойилларидан фойдаланиш ўринлидир. Қайсидир маънода шундай деб аталмиш мусулмонлар билан ишлаганимизда муаммо йўқ. Улар – Худо севгисига номзодлар, Улар бу тизимнинг асирларидир. Исо шундай дейди: “Эгамиз Раббийнинг Руҳи мени қамраб олган, Чунки У мени танлаган. “Йўқсилларга хушхабар етказсин,Хаста қалбларга шифо берсин,Зиндондагиларга, ‘қутуласиз’, десин, Асирларга озодлик эълон қилсин”, деб Эгам мени юборди” (Ишаё 61:1). Биз ҳамма жойда мусулмон эркаклари ва аёлларининг қалблари учун руҳий жанг олиб борамиз. Ислом ўзининг барча кўринишлари билан бу мусулмонларни мудҳиш руҳий қулликка олиб келган ғоя ва дунёқарашлар билан тўлдириб юборган. Шунингдек, ислом мусулмонларни ажойиб озодликдан маҳрум қилди, бу озодликка улар Исо Масиҳда қайта туғилиш орқали ва Руҳдаги ҳаёт туфайли эришишлари мумкин эди.
Исломда Дажжоллик руҳи
Ушбу боб бошида биз – масиҳийлар ислом билан тўқнашганимизда, чуқур илоҳий аспект орқали ишончли ҳамкор бўла олишимизни айтиб ўтмоқчиман. Гарчи оз миқдордаги мусулмонларни ортодоксаллар деб ҳисоблаш мумкин бўлса-да, дажжоллик ғоялари уларда шунчалик мустаҳкамланганки, мусулмонлар ҳамма жойда Инжил Хушхабарига қарши чиқишга мойилдирлар. Қолаверса, бу қаршилик ортида руҳий куч ва ақл-идрок туришига ишончимиз комил. Иблиснинг асосий мақсади – Худо Ўз иродасини амалга оширмоқчи бўлганда, Унга халақит беришдир. Зеро Худо Исо Масиҳ ҳақидаги Хушхабар орқали адашган ва гуноҳ қилган одамзодни қайтариб олмоқчи бўлган эди. Юқорида муҳокама қилганимиздек, қуйидагиларни Муҳаммад ўргатиб кетган: Худонинг Ўғли бўлмайди, Худо инсонда мужассам ҳам бўлмайди, ҳеч ким бошқа биров учун ўлмайди, Исо хочга тортилмаган, агар одамнинг яхши ишлари (яъни ислом қонунларига итоат этганда) тарозуга қўйилганда, ўша томон оғир келса, у ҳиссий “жаннат”га тушади, акс ҳолда эса дўзах оловига ташланади. Юқорида айтиб ўтганимиздек, Муҳаммад, унинг сафдошлари ва издошлари ислом деган тузумни барпо этдилар, бу тузум мусулмонларни ўзига чамбарчас боғлаб олиш мақсадида жаннатнинг ҳиссий туйғуларини қўллади, дўзах азоблари билан қўрқитди. Бу тузумдан чиқиб кетиб таъқиқланган, акс ҳолда ўша одамни ўлим хавфи кутади (Қуръон, 4:91). Масалан, бутун жаҳонга машҳур ҳинд ёзувчиси Салмон Рушдини Эроннинг марҳум оятиллоси Хумайний сиртдан ўлимга ҳукм қилди (Los Angeles Times, 14 февраль 1989 йил).
Шунингдек, бизнинг ишончимиз комилки, исломнинг ноортодоксал шаклларида руҳий кучлар ҳаракат қилади. Улар қандай номланишидан қатъий назар - сўфийлар деймизми, “халқ мусулмонлари” ёки яна қандайдир ном билан атаймизми, булардан қатъий назар, руҳий кучлар ҳаракат қилади. Зеро исломнинг турли хиллари ортида қарама-қарши руҳ ҳаракати яширинган: Исо Масиҳ ким, Исо мусулмонлар учун нега керак – мусулмонлар қачонлардир буни билиб олмасликларини ислом ўз олдига мақсад қилиб қўйган эди. .
Муқаддас Китоб дунёқарашининг асосланганлиги
Бугунги кунда Муқаддас Китоб бизга қандай кўринишда намоён бўлаётган бўлса, унинг ҳақиқийлигига ва тўғрилигига мен ишонаман. Шунга ишончим комилки, одамларга қутқарилиш ато этаётган Худонинг гуноҳни ювиш ишлари моҳияти – Унинг Инсон қиёфасига киришидир (Юҳанно 1:14), шунингдек, “Ўғил — Худо шуҳратининг порлаши, Худо борлиғининг аниқ суратидир. У Ўзининг қудратли каломи билан коинотни асраб турибди. У Ўз жонини фидо қилиб, бизни гуноҳлардан поклади, сўнг самода Улуғвор Худонинг ўнг томонида ўтирди” (Ибронийларга 1:3). “Лекин биз ҳали гуноҳга ботган чоғимизда, Масиҳ биз учун ўлди. Шу йўсинда Худо бизга бўлган Ўз меҳр–муҳаббатини намоён қилди. Демак, биз Масиҳнинг тўкилган қони туфайли оқланган эканмиз, албатта У бизни Худонинг қаҳр–ғазабидан қутқаради.” (Римликларга 5:8-9) эканлигига, “...яна Муқаддас Битикларга мувофиқ У дафн этилганига ва учинчи куни тирилганига” (1 Коринфликларга 15:4), “Унинг номи — бутун оламда нажот берадиган ягона номдир “(Ҳаворийлар 4:12) эканлигига, “Ўғилни рад этган одамда Ота йўқлигига,Ўғилни тан олган одамда эса, Ота ҳам борлигига” (1 Юҳанно 2:23), ва ниҳоят “...Исони Масиҳ эмас, дейдиган ҳар қандай одам ёлғончи” (1 Юҳанно 2:22) эканлигига мен ишонаман. Ушбу оятларни ўқиган ҳар бир мусулмон шуни билиши керакки, мен Муқаддас Битикдан иқтибос келтирганман, мен имонли сифатида бошқа танлаш имкониятим йўқ. Бу менинг шахсий фикрим эмас, бу Илоҳий Каломга бўлган менинг садоқатим масаласидир. Агар Худонинг Исо Масиҳдаги бу сингари нажот бериш фаолиятига сизнинг эътирозларингиз бўлса, ундай ҳолда сиз мен билан эмас, Худо билан баҳслашмоқдасизлар. Мен фақатгина Унинг содиқ қулиман, мен Муқаддас Битик нуқтаи назарини мусулмон-китобхонлар учун яна қайтадан баён қилишни лозим топдим, токи биз нима учун уларнинг динини бошқача эмас, айнан шу тарзда қабул қилаётганимизни улар тушунсинлар.
Ислом, моҳиятига кўра, азалдан масиҳийликка қарши кайфиятда бўлган. Хатоларнинг таянч нуқтаси аслида шудир. Аммо Худо билимига қарши бош кўтарган ҳар қандай баланд иддао Масиҳга қарши бош кўтаришдир (2 Коринфликларга 10:5), шунинг учун бундай одамларни охир-оқибатда ўлим кутади. Қуръонда ҳақиқат нури ҳам акс этиб туришини инкор этмаймиз, чунки Муҳаммад Муқаддас Китобдан Худо ҳақидаги баъзи бир тушунчаларни ва яна қандайдир манбаларни ўзлаштириб олган. Аммо Муҳаммад шундай тузумни яратдики, бу тузум Худонинг Ота, Ўғил ва Муқаддас Руҳ тушунчасига тамомила қарши чиқди; нажот олиб келган, хочга тортилиб ўлган, сўнгра яна қайтадан тирилган Худонинг Ўғли Исо Масиҳ ҳақидаги Хушхабарнинг кенг тарқалишига ислом қарши турди. Шунинг учун ҳам биз фундаменталист исломни масиҳийликка қарши таълимотнинг қўрғони деб қабул қиламиз, Масиҳ Ўзининг руҳий кучи билан биз орқали ҳаракат қилиб, натижада бу қўрғонни бузади деб ҳисоблаймиз. Модомики ислом Исо Масиҳ номли пойдеворда қурилмаган экан, Маҳшар куни уни фош қилади, олов уни очиқ-ойдин қилади- қўяди (1 Коринфликларга 3:11-14).
Исо Масиҳ Хушхабарига исломнинг қаттиқ қаршилик кўрсатганини назарда тутиб, биз шундай хулосага келамизки, ислом тузуми ортида масиҳийликка қарши қаратилган ғайритабиий кучлар турибди. Битикда шу сўзларни ўқиймиз: “..бизнинг курашимиз инсонларга қарши эмас, балки самовий оламдаги ёвуз руҳий кучларга, руҳий ҳокимият ва ҳукмронликка ҳамда бу қоронғи дунёни бошқараётган руҳий ҳукмронларга қаршидир” (Эфесликларга 6:12). Ишончимиз комилки, бу кучлар шиддат билан Инжилга қарши ҳаракат қилувчи тузум ортида турибди. Масиҳийлик эътиқодига ва унинг ҳаракатига очиқ–ойдин қилинаётган қуйидаги ҳужумларни таъкидлаб ўтмоқчимиз:
- Қуръон Масиҳ ҳаётининг асосий воқеаси – Исонинг хочга тортилишини инкор этади (Қуръон 4:156 (157)).
- Муҳаммад масиҳийларни ўз томонига жалб қила олмагач, у мусулмонларни лаънатлади (Қуръон 9:30).
- Муҳаммад Исо Масиҳни фақатгина Пайғамбар деб ҳисоблаб, Уни камситди, ўзини эса “пайғамбарлар муҳри” деб атаб, улуғлади (Қуръон 33:40).
- Муҳаммаднинг вафотидан кейин юз йил ўтгач, ислом Илоҳий Каломга шиддат билан ҳужум қилди, Каломнинг Қуръонга мос келмаган ҳамма жойлари тамомила ўзгартирилган деб, сохта даъво қилди (Hagg, 1980, 38).
- Ислом бутун дунёни ҳар қандай усул билан, ҳаттоки ҳарбий куч (жиҳод – муқаддас уруш)ни қўллаган ҳолда босиб олишга аҳд қилган (Қуръон 8:39-40 (38-39)).
- Белгилаб қўйилганидек, ҳамма масиҳийлар мусулмонларга бўйсунишлари ва ўз қўллари билан зиммаларидаги солиқ (жузия)ни тўлашлари керак (Қуръон 9:29).
- Кофир бўлган ҳар бир мусулмон ўлимга маҳкумдир (Қуръон 4:91 (89)).
- Исломнинг таянчи ҳисобланмиш Саудия Арабистони ўз юртида ибодатхоналар қуришга ёки жамоа аъзоларининг эркин йиғилишларига йўл қўймайди.
- Мисрда масиҳийларнинг ибодатхоналарини ҳаттоки таъмирлашга ҳам рухсат берилмайди.
- Шариат қонунлари ҳукм сураётган мусулмон мамлакатларида масиҳийлар томонидан мусулмонларга Инжил Хушхабарини тарғиб қилиш таъқиқланади.
Ислом Масиҳ Хушхабарига қатъиян қарши эканлигини кўрсатиш учун юқорида санаб ўтилганларга яна бирор нимани қўшимча қилиш керакми?
Ислом ҳалокатга учраши мумкинми?
Коммунизм билан ўхшашлик
Имонсиз коммунизм масиҳийлик эътиқодини йўқ қилиш пайига тушган эди, бироқ бунга муваффақ бўла олмади. Исо Ўзи ҳақида шундай деган: “У ҳолда, Забурдаги: “Бинокорлар кераксиз деб ташлаган тош нақ бинонинг пештоқидан ўрин олди” – деган оят нимани ифодалайди? Кимки бу тошга йиқилса, парчаланиб кетади. Тош кимнинг устига тушса, уни эзиб юборади (Луқо 17-18). Ушбу сўзларнинг маъноси шуни англатади: кимки Масиҳга имон келтирса, унинг гуноҳи кечирилади. Кимки Масиҳни инкор этса, унинг ўзи абадий йўқ бўлиб кетади. Айнан шу ҳолат Совет Иттифоқи билан юз берганига бугун гувоҳ бўлиб турибмиз. Атеизмни улуғлаб, Жамоатни йўқ қилишга онт ичган мамлакат эндиликда ўзи ҳалокатга учради. Кўпчиликнинг таъкидлашича, айнан имонлилар жамоати Совет Иттифоқини ва коммунизмни йиқитди.
Раббий исломга қарши
Мусулмонлар нафақат барбод бўлган коммунизмнинг аянчли тажрибасидан сабоқ олмоқлари керак, балки иложи борича Битикнинг огоҳлантиришларига эътибор қаратишлари лозим. Уларнинг тузуми Худонинг Ёғ Суртилганига қарши чиқди. Шунинг учун ҳам халокатга дучор бўлди. Кимки Худо Ўғлига қарши чиқса, нима юз бериши ҳақида Довуднинг башоратига қулоқ тутинг:
“Осмонда ҳукмрон бўлган Раббий эса
Уларни масхаралаб, устидан кулади.
Раббий ғазаб билан уларни огоҳ этади,
Қаҳрини сочиб, ваҳимага солиб айтади:
“Мен Сионга*, Ўзимнинг муқаддас тепалигимга
Ўзимнинг шоҳимни жойлаштирдим.”
Эгамизнинг сўзларини шоҳ эълон қилмоқда:
“Эгамиз менга шундай деди:
‘Сен Менинг ўғлимсан,
Бугун Мен сенга Ота бўлдим*.
Тила, халқларни сенга мулк қилиб бераман,
Ернинг тўрт томони сеники бўлади.
Темир хивчин ила уларни уриб эзасан*,
Сопол кўзани синдиргандай уларни парчалайсан.’”
Эй шоҳлар! Энди ақл билан иш қилинг.
Эй замин ҳукмдорлари! Огоҳ бўлинг.
Қўрқув ила Эгамизга сажда қилинг!
Ваҳима ила тавба қилинг!*
Унинг ўғлига таъзим қилинг,
Бўлмаса У ғазабланади,
Йўлингизда йўқ бўлиб кетасиз,
Унинг ғазаби тез аланга олади.
Нақадар бахтлидир Унда паноҳ топганлар!»(Забур 2:4-12).
Бу урушнинг оқбати нима билан тугаши бизга маълум. Айнан шу ҳақда қачонлардир Дониёр башорат қилган:
“Ўша шоҳларнинг (Исо туғилганда Цезарь ва Ҳирод ҳукмронлик қилишган-
Ҳаворий Павлус ўзининг руҳлантирувчи мактубларидан бирида бу ҳақда шундай ёзади:
“Шундан сўнг, Масиҳ ҳар қандай ҳокимиятни, ҳукмронлик ва қудратни барбод қилиб, салтанатни Самовий Ота — Худога топширганда охират бўлади.
Масиҳнинг ҳамма душманлари Унинг оёқлари остига пойандоз қилинмагунча, У ҳукмронлик қилиши керак... Ҳамма нарса Масиҳга тобе қилдирилгандан кейин, Ўғил ҳам Ўзига ҳамма нарсани тобе қилдирган Худога тобе бўлади, токи Худо борлиқнинг устидан бутунлай ҳукмрон бўлсин...” (1 Коринфликларга 15:24-25, 28).
Муқаддас Китоб Масиҳнинг сўнгги улуғвор жангларининг тасвири ва барча душманлар устидан Унинг ғалабаси билан тугатилади: “
“Энди бу дунё ҳукмронлиги,
Эгамизга ва Унинг Масиҳига тегишлидир.
Улар абадулабад ҳукмронлик қилишади” (Ваҳий 11:15).
Буни билиш масиҳий хизматчига таскин беради. Исо – дунёнинг Ҳукмрони, Шоҳдир. Барча рақиблар устидан ғалаба қозонилади. Ҳақиқат сохталик устидан тантана қилади.
Унинг Шоҳлиги солиҳлик муҳри билан белгиланади. Заминдаги одамлар энди бошқа ҳеч кимни ранжитмайдилар, қўрқувга солмайдилар. Иблиснинг ўзи ҳам тамомила ҳукм этилади, ер билан яксон бўлади.
Биз биламизки, Масиҳ иблис билан бўлиб ўтган барча жангларда ғалаба қозонган: биринчи бор иблисга дуч келиб васвасага солинганда (Матто 4:1-11), Гетсимания боғида сўнгги ва оғир синовдан олдин (Матто 24:36-46), У бизнинг гуноҳларимиз учун хочдаги ўлимни қабул қилганда, ғалаба қилди. Бизнинг барча гуноҳларимиз учун хочда ўлди ва дафн қилингандан кейин ўликлар ичра тирилди. Иблис, гуноҳ ва ўлим устидан ғолиб келди. Бу ғалаба биз учун бебаҳо мурувват ва тасалли бўлди.
Исо Масиҳ Ўз ғалабаси туфайли бизга берган тасалли ва кучдан фойдаланишимиз керак. Бироқ, Масиҳ ғалаба қозонгани билан, уруш тугагани йўқ. Кўплаб жанглар ҳали олдинда: Масиҳ васият қилган ишларни бажаргунимизча, ҳали йўқотишлар ва жафолар кўп бўлади. У барча халқларга – дунёдаги минглаб этнолингвистик гуруҳларга Хушхабарни етказишни бизга васият қилган. Биз Унинг номи билан Хушхабар тўғрисида гувоҳлик беришимиз, асирларни озод қилишимиз, хасталарга шифо беришимиз, жинларни қувиб чиқаришимиз, Унинг Жамоати чегараларини кенгайтиришимиз ва оёқларимиз остидаги шайтонни эзиб ташлашимиз керак (Римликларга 16:20). Биз руҳий жанг олиб боришимиз ва ҳар қандай фикрни Масиҳга бўйсундириб асир қилишимиз лозим (2 Коринфликларга 10:3-5).
Ибодатнинг вазифаси
Агар менга коммунизмнинг қулаши билан боғлиқ бўлган яна битта ўхшашликни келтиришга имкон беришганда эди, мен буни ибодат билан боғлаган бўлар эдим. Совет Иттифоқида масиҳийлар Сталин, Хрушчёв, Брежнев, Черненко ва Андропов каби диктаторлар тузумидан азоб чекдилар. Шарқий Европа, Вьетнам, Шимолий Корея, Куба ва шунга ўхшаш бошқа мамлакатларда ҳам худди шундай аҳволни айтиш мумкин. Ушбу тузумларни бошқариш мобайнида шу мамлакатларда ва уларнинг ташқарисида ҳам масиҳийлар тинмай ибодат қилишди. Шундай савол туғилади: “Худо бу ибодатларга жавоб қилдими?” Мен қатъий равишда: “Ҳа” деб, жавоб берган бўлардим. Худонинг жавоби жуда узоқ - эллик йилдан ортиқ юрди, аммо бугунги кунда биз гувоҳ бўлиб турганимиз – бу Худо халқининг қилган қизғин ибодатининг натижасидир.
Ибодат ҳақида Исо таълимоти
Масиҳ ўз издошларига ўргатган ибодатда қуйидагича сўзлар мавжуд: “Сенинг Шоҳлигинг келсин.
Осмонда бўлгани каби,
Ерда ҳам Сенинг ироданг бажо бўлсин…
Бизни васвасага дучор қилмагин,
Аммо ёвуз шайтондан халос қилгин
” (Матто 6:10, 13).
Биз Отадан Унинг Шоҳлиги келишини ва Унинг иродаси заминда амалга ошишини сўраб ибодат қилганимизда, биз маълум маънода Худонинг Ўзи қилмоқчи бўлган ишни амалга оширишига Уни даъват этамиз. Бизни шайтондан қутқаришни илтижо қилганимизда, “…бутун дунё эса ёвуз шайтон чангалида эканини” (1 Юҳанно 5:19) эканлигини ва “ичингиздаги Руҳ дунёдаги шайтондан устунлигини” (1 Юҳанно 4:4), ва У бизни қутқара олишини идрок қиламиз.
Шоҳона муқаддаслик ибодати
Сўнгра Мусо қонунларининг бирига ҳақиқий маъно бериш иқтидорини Худо Бутрусга инъом этганлигини кўрамиз: “Аммо сизлар — Шоҳаншоҳ руҳонийлари, танланган бир насл, муқаддас қавм, Худонинг азиз халқисиз. Худо сизларни зулматдан Ўзининг ажойиб нурига даъват этган, Унинг буюк ишларини эълон қилишингиз учун сизларни танлаган” (1 Бутрус 2:9). Бугунги кунда бу сўзлар барча имонлиларга тегишлидир. Биз шоҳаншоҳ руҳонийлари бўлиб, Худо олдида ҳамма халқлар учун ибодат қиламиз. Павлус ушбу мавзуга оид нималар ёзганига эътибор қилинг: “Авваламбор, насиҳатим шуки, бутун инсоният учун илтижо қилинглар, тоат–ибодатда бўлиб, дуолар ўқинглар, шукроналар айтинглар. Худо йўлида обрў–эътиборли, осойишта, сокин ҳаёт кечиришимиз учун, ҳукмдорлару бошлиқлар учун ибодат қилинглар.Бу хайрли иш бўлиб, Нажоткоримиз Худога мақбулдир.У ҳамма инсонларнинг нажот топишини ва ҳақиқатни билиб олишларини истайди” (1 Тимўтийга 2:1-4).
Худо барча одамларнинг нажот топганини кўрганда, ўша одамлар ва уларнинг ҳукмдорлари учун бизнинг ҳимоя ибодатимиз амалга ошган бўлади.
Мусонинг ҳимоя ибодати
Бундай ибодатнинг яққол мисоли Мусо ҳаёти ҳақидаги ҳикояда келтирилган. Яҳудийлар гуноҳ қилганлари учун, Худо уларнинг барчасини йўқ қилиб юбормоқчи бўлди. Мусо ҳаётини хавф остига қўйиб, ўз халқини ҳимоя қилди: “Аммо энди, уларнинг гуноҳини кечиргин, деб Сенга илтижо қиламан. Агар кечирмасанг, Ўзинг ёзган китобдан менинг номимни ўчириб ташлагин” (Чиқиш 32:32). Мусо ўз халқи ҳалокатга учрашидан кўра, ўзининг ўлимини афзал кўрди. Ўша “оҳ-нолалар” – бизнинг ичимиздаги ва Руҳдан келиб чиқаётган чуқур ҳимоя ҳиссининг аломатидир. “...ожизлигимизда Руҳ бизга мадад беради. Чунки биз қандай қилиб ибодат қилишни билмаймиз, аммо Руҳнинг ўзи ифода қилиб бўлмас оҳ-нолалар билан биз учун Худо олдида шафоат қилади” (Римликларга 8:26). Шу тарзда биз ҳам мусулмонларнинг ортида турган ислом зулмидан ва ёвуз кучдан улар озод бўлишлари учун ҳимоя ибодатини қиламиз.
Ботир ҳимоячиларга эҳтиёж
Ҳаммасидан ҳам биз Иброҳим, Мусо, Довуд, Нахимиё, Бутрус ва Павлус каби ботир ҳимоячиларга муҳтожмиз. Улар - Раббимиз Исо Масиҳ таълимотини ва ибрат намунасини юракларига жо қилган толмас ибодатгўйлардир. Бутун дунё мусулмон халқи учун, ҳар бир мамлакат, ҳар бир этнолингвистик гуруҳ учун Худога тинмай ибодат қилишга тайёр зотлардир. Балки, ибодат – бу дунёдаги мусулмон халқи руҳий жангда нажот топиши учун бизнинг энг буюк қуролимиздир. Бироқ мусулмон халқларини ислом зулмидан жангда озод қилиш ўлчовининг яна бошқа томонлари ҳам мавжуд.
Шоҳликнинг мўъжиза ва аломатлари
Одамлар зулмат шоҳлигини тарк этиб, Илоҳий Шоҳликка кириб келишлари учун Исо уларни даъват қилгани келди. У севги ва марҳаматга тўлиб келди. Масалан, “Исо ҳамма шаҳару қишлоқларга бориб, синагогаларда таълим берарди, Худонинг Шоҳлиги тўғрисидаги Хушхабарни эълон қилиб, одамларнинг турли хасталигу дардларига шифо берарди” (Матто 9:35). Унинг Шоҳлиги – севги шоҳлигидир, чунки Унинг Ўзи севгидир (1 Юҳанно 4:8). Муқаддас Битикда айтилишича, У оломонни кўрганда, унинг раҳми келарди, У меҳр-мурувватга тўлиб-тошарди. Дарвоқе, сизнинг раҳмингиз келганда, ўз севгингизни қандай намоён қилар эдингиз? Ҳар қандай инсоний мавжудотни мудом хавотирга соладиган ва азоб берадиган муаммо – бу касаллик, дармонни қуритадиган нохушлик, ёки ундан ҳам баттари жинга чалинишдир. Бундай одамларни кўрганда Исо доимо уларга шафқат қиларди. Қаерда бўлмасин, ҳамма жойда У хасталарга шифо берарди, телба-соқовлардан жинларни қувиб чиқарарди. Исо шу тарзда нафақат Илоҳий кучни намоён этди, балки У Ўз шогирдларига ҳам шифо бериш қудратини ато этди: “Исо ўн икки ҳаворийни ёнига чақириб, уларга ҳамма жинларни қувиб чиқариш ва касалликларни даволаш қудрати ва ҳокимиятини берди. Исо уларни Худонинг Шоҳлигини эълон қилишга ва хасталарни шифолашга юборди” (Луқо 9:1-2).
Юқорида айтиб ўтилганидек, Исо Худонинг Шоҳлиги тўғрисидаги Хушхабарни эълон қилар, шу билан бирга шифо бериш, жинларни қувиб чиқариш ишларини бажарарди. Эҳтимол, шифо бериш – Шоҳликнинг мавжудлигидан гувоҳликдир. Кейинроқ Исо Ўзининг етмишта шогирдига худди ана шу иқтидорни берди. Исо Ўзи ташриф буюриши керак бўлган ҳар бир шаҳарга, ҳар бир жойга Ундан олдин бориб туришлари учун шогирдларини иккита-иккитадан жўнатарди. Шуниси ажойибки, Исо бу ерда бўлажак ҳосил ҳақида гапиради:
“Шундан кейин Раббимиз Исо етмиш икки одамни танлаб олди. Уларни иккита–иккита қилиб, боришни мўлжаллаган ҳар бир шаҳарга, ҳар бир жойга Ўзидан олдин жўнатди. Исо уларга шундай деди: — Ҳосил мўл, аммо ишчилар оз. Ҳосил Эгасидан: “Ҳосилингни йиғиб олишга яна ишчилар юбор”, деб сўранглар…Бир шаҳарга кирганингизда, шаҳар аҳолиси сизларни қабул қилса, олдингизга қўйганларини енглар. Ўша ердаги хасталарга шифо бериб, шаҳардаги одамларга: “Худонинг Шоҳлиги сизларга яқинлашди”, деб айтинглар ” (Луқо 10:1-2; 8-9).
Етмиш шогирд сафардан қувонч билан қайтиб келганда, Исонинг бунга бўлган муносабати ҳам бизга жуда кўп нарсани англатади. Инсон азоб-уқубатларини енгиллатган бу гувоҳликлардан хурсанд бўлиш ўрнига, У келажакка қаради, барча азоб-уқубатларнинг манбаи бўлган душманнинг тамомила мағлубиятга учрагани ҳақида гапирди: “Мен шайтоннинг осмондан яшиндай тушганини кўрдим. Мен сизларга илону чаёнларни босиб эзиш ҳокимиятини ва шайтоннинг бутун куч–қудратини оёқ ости қилиш ҳокимиятини берганман. Ҳеч нарса сизларга зарар етказмайди...” (Луқо 10:18-19). Одамларнинг ҳақиқий душмани ким эканлигини билсин, деб Исо шогирдларининг кўзини очди. Мана, нима учун Юҳанно шундай ёзган: “Бутун дунё эса ёвуз шайтон чангалида эканини биламиз” (1 Юҳанно 5:19). Айнан Юҳанно Исонинг келиш мақсадини аниқ қилиб кўрсатиб берган: “Гуноҳ қилувчи эса иблис зотидандир. Чунки иблис азалдан гуноҳ қилиб келяпти. Аммо Худонинг Ўғли иблиснинг ишларини барбод қилиш учун келди” (1 Юҳанно 3:8).
Ҳақиқий кураш табиати
Натижада инсон зоти устидан ҳукмронлик қилиш учун асосий жанг Худо Ўғлининг севган Шоҳлиги ва зулмат шоҳлиги ўртасида боради. “Руҳий жанг” ҳақида сўз юритилар экан, буни эслаш фойдадан холи эмас. Бизнинг душманимиз мусулмонлар эмас, балки уларни қулга айлантирган тузум илҳомчиси, ўткир ақлдир. Ёвуз кучлар зулмидан одамларни қутқариб ва шифолаб, Исо Масиҳ номи билан олға бормоқдамиз. Севгининг бу фаолияти Ўз душманидан устун турувчи Шоҳнинг мавжудлигини ва кучини яна бир бор тасдиқлайди.
Бу ҳақиқатнинг чуқур маъносини, эҳтимол, ҳеч ким Дон Уильямсчалик атрофлича ва мукаммал қилиб ифодалай олмаган: “Бутун ҳаётни ўзгартириб юборувчи Муқаддас Китоб Хушхабарининг ажойиблиги шундаки, ушбу Шоҳликни бошқариб турган Шоҳ бизнинг оламимизни самолардан туриб қўллаб-қувватлайди. Айни пайтда оламни Унинг Ўғли ғайратли Руҳнинг намояндаси қиёфасида бошқариб туради. Биз учун бу шуни англатадики, ҳозирда ўз ҳаётимизни ўзгартира оламиз ва ўзгартиришимиз керак. Биз эса ҳар доимги одатга кўра, бирдай ибодат қилаверамиз: “Сенинг Шоҳлигинг келсин, Сенинг ироданг ерда ҳам худди Осмондаги сингари бажо бўлсин!” Худо ҳақиқатда ушбу ибодатга бутун дунё бўйлпб жавоб бермоқда, Унинг Шоҳлиги келганлигини кўрсатмоқда. Шундай қилиб, У Ўз Муқаддас Руҳи кучини озод қилмоқда, шу йўсинда юракларни унинг барҳаётлигига очмоқда, олдинги ва ҳозирги жароҳатларни шифоламоқда, одат тусига кириб қолган қуллик тузумини бузиб ташламоқда, доимий зулматни қувиб, бизнинг тубанлашган инсоний табиатимизни яна қайта тикламоқда, У азоб чекканларнинг кўнглини кўтармоқда. Бу Шоҳликни ибодат орқали кўришга бизнинг ажойиб имкониятимиз бор. Зеро бизнинг бахтимизгами, ёки афсус-надоматларимизгами, абадийликда эътиқод ва ишонсизлик сўқир бўлмайди!” (Williams, 1982:2).
Уильямс ҳаётлигида унинг кўзлари Худонинг ғаройиб ишлари тўғри эканлигига асосланган ҳолда очилган эди. Дунёвий, табиий фалсафий қарашлар унинг дунёни масиҳийча англашига қанчалик емирувчи куч билан таъсир кўрсатганини икир-чикирлари билан тасвирлайди.
Крафт ўзининг Нигериядаги илк миссионерлик фаолияти ҳақида ҳикоя қилар экан, шуни таъкидлайдики, ғарб фани нигерияликларнинг талабларини амалий тарзда қондиришга лаёқатсиз эди:
“Гарчи биз руҳий нарсалар ҳақида жуда кўп гапирган бўлсак-да, нигерияликлар маънавиятнинг кўплаб жиҳатларини бизга қараганда яхшироқ тушунишар эди. Афсуски, биз галатияликлар сингари иш тутдик. Ўз вақтида Павлус галатияликларни айблаб, шундай деган эди: “Сизлар шунчалик фаҳмсизмисизлар? Муқаддас Руҳ кучи билан бошлаб, энди ўзингизни башарий кучингиз билан битирмоқчимисизлар?” (Галатияликларга 3:3). Биз ҳам руҳ билан бошлаб, башарий куч билан тугатардик. Исо Масиҳ номи билан бошлаб турли касалликларга, бахтсиз ҳодисаларга, илм беришга, ҳосилдорликка, қишлоқ хўжалигига ва умуман ҳар қандай ҳаётий муаммога биз (худди бошқа тузукроқ йўлни таклиф қила олмаганимиздай) фақат ғарбча дунёвий қарашларни тарғиб қилар эдик. Биз шундай ҳаракатлар қилар эдикки, гўёки ғарб илмий методлари ибодатга қараганда фойдалироқдай” (Kraft, 1989:4, 5).
Кейинроқ Крафт дунёда руҳий ҳақиқат борлигини очган миссионерлар орасига тушиб қолди. Улар Исо Масиҳ давридаги ҳолатларга мос эканликларини Крафт тушунгач, шундай ёзади:
“Мен Муқаддас Китобни (айниқса Инжилни) янгича кўз билан ўқиётганимни англадим. Мўъжизалар, жинларни қувиб чиқариш ва Худо ваҳийлиги, фаришталар, шайтонлар, мен ўқишга одатланиб қолган ҳамма-ҳаммаси, худди руҳлантирувчи ҳаёлдай – ҳаммаси ҳозирда биз учун эканлигини тушундим! Менда ибодат қилишга, Худо билан сўзлашишга, Уни тинглашга... янгидан-янги истак пайдо бўлаверди. Хизмат янгича куч ва обрў-эътибор касб этди...” (1987, 133-134).
Руҳий қаршилик
Мусулмонлар билан ишлаш жараёнида, албатта исломга руҳий қаршилик кўрсатаётганларга диққат қаратиш кутилаётганлигини сиз тушуна бошлайсиз. Ислом куч-қудратни тарғиб қилади. Гарчи Қуръонда меҳр-шафқат ва марҳамат кўрсатиш ҳақида кўп гапирилса-да, Худо аввалам бор гўёки енгиб бўлмас кучдай таассурот қолдиради. Мусулмонларнинг бир қисми ўзларини бу кучнинг қуроли, қандай қилиб бўлса ҳам бутун дунёга Қуръондан олинган “Худо иродаси”ни зўрлаб қабул қилдиришлари керак, деб ҳисоблардилар. Исломда севги, гуноҳни ювиш тушунчалари йўқ. Бу тушунчаларнинг ҳаммаси Худонинг ҳар нарсага қодир эканлиги ҳақидаги Муҳаммад нуқтаи назарига зиддир (Cragg, 1984:137).
Масиҳий учун ҳамманинг гуноҳлари кечирилиши ва шифо топиши Исо Масиҳнинг хочдаги ўлими билан чамбарчас боғлиқ (Ишаё 53:4-6; 1 Бутрус 2:24). Унинг Иблис устидан ғалабаси гуноҳ устидан эришган ғалабаси туфайли амалга ошди (Юҳанно 14:30). Исо Масиҳнинг ғалабаси – бу Руҳнинг Муқаддаслигидир, У руҳан илоҳийликни касб этади, У Худонинг Ўғли эканини бутун қудрати билан кўрсатади (Римликларга 1:8). Худо Шоҳлиги ҳақидаги бу Хушхабар Худо томонидан тасдиқланган. “Худо Ўз шоҳидларига ажойиботлар, мўъжизалар ва ҳар турли қудратли ишлар кўрсатди, Ўз хоҳиш-иродасига кўра, Муқаддас Руҳнинг инъомларини уларга улашиб, уларнинг шаҳодатларига Ўзининг тасдиғини қўшиб берди” (Ибронийларга 2:4). Ҳақиқий Худо Шоҳлиги ислом дунёсига кириб келганда, Худонинг севгиси ва Худонинг кучи Унинг аломатлари бўлади. Бу аломатлар гуноҳларни кечиришда, шифо беришда, ёвуз руҳларни қувиб чиқаришда, бошқа аломат ва мўъжизаларда намоён бўлади. Бу куч умуман бошқача – инсон эҳтиёжларига хизмат қилиш кучидир. Бу куч исломга тамомила зиддир, чунки исломда инсон эҳтиёжларига хизмат қилиш кучи ва Худонинг шаҳодати йўқ.
Исломнинг кучи – бу зўравонлик қиладиган, қўрқитадиган, қувғин қиладиган, иқтисодий хўрлайдиган, оммавий ахборот воситалари устидан назорат ўрнатадиган, визаларга рад жавобини берадиган, масиҳийларни ўз чегараларидан қувиб чиқарадиган ва мусулмон дунёсида ҳар қандай янги ҳаракатнинг туғилишига ҳалақит берадиган кучдир. Руҳий уруш эса оламнинг борлиғи ва руҳий Шоҳи Масиҳ ва шайтонга тегишли бўлган, кейинчалик ёвуз руҳларга айланган ўлакса фаришталар ўртасидаги урушдир. Бошқа динлар ва ғоялар, ислом билан бирлашиб ҳаракат қилаётган айнан шу кучлар Исо Масиҳ орқали инсониятни қутқармоқчи бўлган Худо режасини барбод қилишга интилади.
Муқаддас Китобнинг айтишича, иблис ўз умрининг қисқалигини билади: “Шодланинг, эй осмону фалак ва унда яшовчилар! Аммо ер ва денгизнинг ҳолига вой! Зеро иблис вақт оз қолганини билиб, мудҳиш қаҳр-ғазаб ила сизнинг олдингизга тушди” (Ваҳий 12:12). Гарчи иблис ўзининг мағлубиятга учраганини билса–да, у ўз аламини Исо Масиҳдан ва ўзини У билан боғлаган масиҳийлардан олишни хоҳлади. У ҳар қандай қуролдан, халқдан, ғоядан, диндан, унга тегишли бўлган барча ёвуз кучлардан фойдаланади ва уларни ўзининг душмани Масиҳга қарши йўналтиради. Юқорида айтиб ўтганимиздек, исломнинг муросасиз номасиҳий табиати туфайли биз унинг ҳар томонлама қаршилик кўрсатишига тайёр туришимиз керак, чунки Хушхабар муваффақият билан иблис ўлкасига бемалол кириб бормоқда.
Ҳақиқатдан ҳам Исо бизларни бўриларнинг орасига қўйлар каби юборди (Матто 10:16). Биз энди башарий қуролларимиздан фойдаланмаслигимиз керак. Инсоний нуқтаи назардан, биз бу душман қаршисида қуролсизмиз. Бироқ руҳий жиҳатдан бизда ибодат бор. Бизнинг ибодатларимизни эшитиб, бизга ёрдамга фаришталар келмоқда (Дониёр 10:4-11; Ибронийларга 1:14). Шунингдек, бизнинг қўлимизда Худонинг Каломи бор, бу Калом эса “Руҳнинг қиличидир” (Эфесликларга 6:17). Албатта, бу Каломда Раббимиз Исо Масиҳнинг марҳаматли Хушхабари мавжуд. “...Худонинг куч–қудрати бўлган бу Хушхабар орқали унга ишонганларнинг ҳаммаси қутқарилади” (Римликларга 1:16). Зотан, Калом “Ҳақиқат” деб номланган. “Сенинг каломинг ҳақиқатдир. Ҳақиқат орқали уларни Ўзинг учун ажратиб олгин” (Юҳанно 17:17). Бу ҳақиқат – одамларни озод қилади, деб айтган эди Исо. Қолаверса, бизда яшовчи ва биз учун жанг қилиб, бизни ёвузлик кучидан халос этувчи Эгамиз Худо бор. Бизга ҳеч нарса зарар етказолмайди (Луқо 10:19).
Агар биз Масиҳ учун мусулмонларни эргаштирмоқчи бўлсак, Масиҳ бизга берган қудратли қуролни ўз қўлимизга олишимиз керак. Масиҳ Ўзида қудратли кучни намоён этади, У бизнинг ибодатларимизга жавоб қилмоқда, хасталарни шифолашда, асирларни иблис шоҳлигидан қутқаришда У бизга куч ато этмоқда. “Худо билимига қарши бош кўтарган ҳар қандай баланд иддаони қуритиб юбориш, ҳар қандай фикрни Масиҳга бўйсундириб асир қилишга” (2 Коринфликларга 10:5) биз даъват этилганмиз. Охир-оқибатда ислом дош бера олмайди, чунки у Худонинг Ёғ Суртилгани, Шаҳаншоҳ Исо Масиҳга тиш-тирноҳи билан қарши турибди. Асирларни халос этаётганимизда, Унинг куч-қудрати билан бўлайлик.
22 – боб
Аниқ ҳаракатлар доираси
“Ким ўз жонини дўстлари учун фидо қилса, бундан ортиқ севги йўқ” (Юҳанно 15:13).
Баъзи бир хислатлар борки, ким билан ишлашимиздан қатъий назар, биз ўша хислатларга эга бўлишимиз керак. Айниқса, биз бошқа маданиятдаги одамлар билан бирга хизмат қилаётганимизда.
Салбий муносабатни енгиб ўтиш
Мусулмонлар ва масиҳийлар ўртасидаги азалдан давом этиб келаётган душманлик ришталари масиҳийларни эски гина-қудратларни ва хафагарчиликларни эслашга, ўч олишга ундайди. Бу эса мусулмонларга нисбатан бизнинг қарашларимизнинг захарлайди. Шу ерда менинг ёдимга икки воқеа тушди: биринчи воқеа – Мисрда, иккинчиси Ҳиндистонда юз берган эди.
Маккада ҳар доимгидай зиёратчиларнинг ҳаж сафари бўлиб ўтаётган эди. Бироқ эронликлар томонидан уюштирилган фитна туфайли катта жанг юз берди. Бу вақтда мен Мисрда эдим, юз берган воқеа тафсилотларини менга мисрлик бир танишим сўзлаб берди. У қуйидагича ҳикоя қилиб берди: “Маккада тартибсизликлар ҳукм сурмоқда. Саудия аскарлари бир неча юз эронлик ва бошқа миллатларга мансуб зиёратчиларни ўлдиришди. Худога шукур! Агар минглаб зиёратчиларни ўлдиришганда ундан ҳам яхши бўларди. Мусулмонларни кўргани кўзим йўқ!”
Иккинчи ҳодиса Шарқий Ҳиндистон шаҳарларининг бирида бўлиб ўтди. Мен мусулмон биродарларимизга нисбатан ижобий муносабатларни пайдо қилишга оид мавзуда маъруза ўқиётган эдим. Тўсатдан ёшгина бир йигит қаттиқ бақириб йиғлаб юборди ва полга қулаб тушди. Мен югуриб унинг олдига келдим, нима юз берганини сўрадим. Лекин у тинмай: “Худо мени кечира оладими?”деб айтарди. “Биродар, сен нима қилган эдинг?” – сўрадим мен ундан. У қуйидаги воқеани сўзлаб берди: “Мен эндигина бу шаҳардаги янги уйга кўчиб ўтган эдим. Биз уйга кўчиб кираётганимизда, ўша қаватдаги қўшни хонадондан кимдир келди-да, деди: “Сизнинг оилангиз бу уйга кўчиб келаётганини ва сизлар масиҳий эканликларингизни мен эшитдим. Биз беҳад хурсандмиз! Биз мусулмонлармиз ва масиҳийлардан дўстлар орттиришни доим орзу қилиб келардик. Биз сизлар билан дўстлашсак бўладими?” Мен эса шундай жавоб бердим: “Йўқ, асло! Биз ҳеч қачон мусулмонлар билан дўстлашмаймиз!” Шундай дедим-да, юзига эшикни тақиллатиб ёпиб қўйдим”. Эркак ҳамон йиғлаганча, мендан яна қайта сўради: “Худо мени кечира олармикан?” Худо уни кечира олишини айтганимда, у ибодат қилди. Кейин мен дедим: “Сиз ҳозир бизнинг жамоа йиғилишида қололмайсиз. Зудлик билан уйга қайтишингиз, ўша қўшнингизни излаб топишингиз, ундан кечирим сўраб, дўст тутинишингиз лозим. Кейин яна жамоат йиғилишларимизга келаверасиз”. Эртаси куни у хурсандчиликдан кўтаринки руҳда келди. У менинг маслаҳатим бўйича иш тутибди. Шу тариқа у мусулмонларга нисбатан олдинги душманлик ва нафрат ҳиссидан тамомила воз кечди.
Севги – таълимотга содиқликнинг исботи
Севги – биз Исо Масиҳнинг шогирдлари эканлигимизнинг исботидир. Севги-муҳаббатни Исо “янги буйруқ” деб айтган. “Сизларга янги амр беряпман: бир–бирингизни севинглар. Мен сизларни қандай севган бўлсам, сизлар ҳам бир–бирингизни шундай севинглар. Агар бир–бирингизни севсангиз, сизлар Менинг шогирдларим эканингизни ҳамма шундан билиб олади” (Юҳанно 13:34-35). Биз яқинларимизни ўзимизни каби севишимиз керак (қаранг: Матто 22:39). Биз мусулмонларни ҳам севишимиз керак. Худо ҳаммани севади (қаранг: Юҳанно 3:16). Ҳаттоки мусулмонлар бизнинг душманларимиз бўлса ҳам, бу ҳеч нимани ўзгартирмайди. Ҳақиқатдан ҳам, Исо таълимоти ғоят ажойибдир: “Лекин сиз, тинглаётганларга айтаман: душманларингизни севинглар, сиздан нафратланганга яхшилик қилинглар. Сизга қарғиш ёғдирганга дуолар ўқинг. Сизга озор берганлар учун ибодат қилинглар” (Луқо 6:27-28).
Бир неча йил олдин мен малайзиялик аёллар ва эркаклар билан суҳбатлашган эдим; уларнинг ҳаммаси илгари мусулмон бўлиб, сўнг Масиҳга имон келтирган эканлар. Шуниси ажабланарлики, мусулмонларнинг ҳар бири масиҳий дўсти ёки қўшнисининг севгиси ва муҳаббати туфайли Масиҳга юз тутганликларини мен англадим.
Биз қачонлардир ким биландир учрашганимизда, уларга севги билан муносабатда бўлишимиз тўғрисида ҳаворий Павлус ўзининг бетакрор андазаси бўйича шундай дейди:
“Худонинг хабарини сизларга тўлиқ эълон қилишим учун У мени жамоатнинг хизматчиси қилиб тайинлади. Бу Хушхабар асрлару насллар давомида сир тутилган эди, энди эса у Худонинг азизларига ошкор қилинди.Масиҳ орқали ҳамма халқлар ҳам бой улуғворликка етишишларини барчамизга кўрсатишни истади. Бу сирнинг моҳияти шудир: Масиҳ, яъни улуғворликка етишиш умиди сизларнинг орангиздадир.Ҳар бирингиз Масиҳ танасининг етук аъзоси сифатида Худонинг олдида туришингиз учун биз ҳаммани огоҳлантириб, донолик билан таълим бериб, Масиҳ ҳақида ўргатяпмиз” (Колосаликларга 1:25-28).
Дарвоқе, Исо Масиҳда ҳар бир мусулмоннинг етук ва мукаммаллигини кўриш – нақадар ажойиб мақсад! Ишончим комилки, имонли бошқа инсонлар (ушбу вазиятда ҳар бир мусулмон)га тўғри муносабатда бўлганда, у ҳар бир мусулмоннинг Масиҳда мукаммалликка эришишини хоҳлаган бўлади.
Бошқача ҳар қандай муносабат масиҳий хизматчига муносиб эмас. Қолаверса, бошқача муносабатда бўлган масиҳий чинакам ғамхўрлик кўрсата олмайди, ундайлар билан суҳбатлашишга мусулмонларда ҳам хоҳиш-истак бўлмайди.
Мусулмонларнинг олийжаноблиги ҳақида хотиралар
Ҳар қандай ишда миннатдорчилик руҳи доимо ғайратга ғайрат қўшади; миссионерлар мусулмонларга хизматда бўлсалар, бу икки ҳисса муҳимдир. Чунки ишдаги қийинчиликлар одамни гангитиб қўйиши мумкин. Масиҳийларнинг улар билан қилган муносабатларидаги аянчли тажрибаларга қарамасдан, улар ҳам биз сингари, Худо қиёфаси ва табиатига ўхшатиб яратилган. Ҳаворий Павлус қуйидагиларни ёзганда, буни жуда яхши тушунган эди:
“Авваламбор, насиҳатим шуки, бутун инсоният учун илтижо қилинглар, тоат–ибодатда бўлиб, дуолар ўқинглар, шукроналар айтинглар. Худо йўлида обрў–эътиборли, осойишта, сокин ҳаёт кечиришимиз учун, ҳукмдорлару бошлиқлар учун ибодат қилинглар. Бу хайрли иш бўлиб, Нажоткоримиз Худога мақбулдир. У ҳамма инсонларнинг нажот топишини ва ҳақиқатни билиб олишларини истайди.” (1 Тимўтийга 2:1-4).
Хуллас, Инжил тамойилларига кўра, биз ҳамма мусулмонлар учун шукроналар айтишимиз керак. Мусулмонлар орасида яшаган имонли биродарларимиз эса, уларникида меҳмон бўлганларини, улар билан ёнма-ён туриб ишлаганларини, уларнинг ёрдамидан кўп марта фойдаланганларини жуда яхши эслайдилар.
Мусулмонлар менинг ҳаётимни икки марта сақлаб қолганлар. Кашмир туфайли Ҳинд-Покистон уруши даврида биз Покистоннинг бир шаҳарчасида истиқомат қилар эдик. Биз яшаб турган худуднинг қўшни қишлоқлар аҳолиси орасида дув-дув гап тарқалибди: гўёки биз тепамиздан учиб ўтаётган ҳинд самолётларига сигналлар берган эмишмиз. Жаҳли чиққан мусулмон аҳолиси уйларимизни ёқишга ва бизни ўлдиришга тўпланишди. Лекин тоғ этагида уларни маҳаллий савдогар-мусулмонлар тўхтатиб, шундай дейишди: “Бу одамлар сизларнинг ишонч-эътиқодингизга қарши чиқмайдилар. Улар бунга қодир ҳам эмаслар. Олдин сизлар бизни ўлдиришингизга тўғри келади”. Маҳаллий аҳоли йўлни тўсиб олди ва оломонни уй-уйига тарқалишга мажбур қилди.
Иккинчи воқеа Ҳукм Куни вақтида – Исроил, Миср ва Сурия ўртасидаги уруш пайтида юз берган эди. Фаластинликлар ва покистонликлар ўзларини Исроил ва Америкага қарши эканликларини намоён қилиш учун Лахор кўчаларига намойишга чиқдилар. Улар америкаликларни топиш мақсадида ўтган-кетган машиналарни тўхтатар эдилар. Улар менинг ҳам машинамни тўсдилар. Мен америкалик эканлигимни улар билгач, “Амрики, Амрики!” деган бақир-чақир қилдилар. Автомобилни ағдариб ёқиб юбориш мақсадида, машинамни тебрата бошладилар. Новчадан келган иорданиялик киши машинамнинг ойнасидан қаради ва мен қандай мушкул аҳволда қолганлигимни кўрди. Сўнгра оломонга қараб бақирди: “Бу одам америкалик эмас, француз. Яшасин Франция!” Шундай деб, у оломонни бошқа томонга буриб кетди.
Мусулмонлар томонидан менга кўрсатилган барча илтифотларнинг (бундай яхшиликлар жуда кўп бўлган) энг эсда қоларлиси Ғарбий Африкада, қишлоқнинг четидаги малинка қабиласида юз берган эди. Биз кун бўйи йўл юриб, кечки томон қандайдир қишлоқнинг ўрмон ёқасида тўхтадик. Биз ҳали жуда узоқ, кечаси билан йўл юришимиз керак эди. Шунинг учун йўлга чиқишдан олдин тамадди қилиб олишга саватчадан егуликлар ола бошладик. Шу вақт ёнимиздан бошига чамбарак устидан тугун ўрнаштирган африкалик аёл ўтиб қолди. У бизга қаради, яна ўн қадамча юриб тўхтади ва бошидаги тугунни ерга қўйди. Сўнг тугунни ечиб, ичидан нимадир олди ва кенг кийимининг енгига тиқиб олди. Гуруҳимиз уч кишидан иборат эди. Аёл гуруҳ бошлиғимизнинг ёнига келди ва малинка тилида қуюқ саломлашди. Тахминан ўн мартача улар бир-бирлари билан салом-алик қилишгандан сўнг, ҳалиги аёл енгининг ичидан катта маниоки донасини олди-да, бизнинг раҳбаримизга берди. Яна бир бор узоқ салом-алик, кейин хайри-хўш бўлиб ўтди. Сўнгра аёл тугуни олдига қайтиб келди–да, уни бойлади ва яна қайтадан бошига қўйиб йўлида давом этди.
Мен дўстимдан сўрадим: “Биродар, сизлар нима ҳақда гаплашдингизлар? Билишимча, сен бу аёл билан танишсан-а?” “Йўқ, - деди дўстим, - мен бу ерларга биринчи бор келишим”. Шунда мен дедим: “Эҳтимол, у аёл масиҳий бўлса керак; бизнинг ҳам масиҳий эканлигимизни билгач, у биз билан хушмуомалада бўлди-ёв”. “Йўқ, - деб жавоб берди дўстим, - бу аёл мусулмон”. “Хўп, унда бу ҳолатни қандай тушуниш мумкин?” - сўрадим мен. Биродарим жавоб берди: “Дон, бу ерда уларнинг одати шунақа: агар қишлоқда кечга яқин бирон бир бегона йўловчи кўрингудек бўлса, уни албатта уйга таклиф қилиб, овқатлантириш ва тунашга жой ҳозирлаб беришни ўзларининг бурчи деб биладилар. Бу аёл худди шундай йўл тутди. Аёл бизни кечки овқатга ва уйидан жой бериб тунаб қолишга таклиф қилди”. “Сен унинг исмини эслаб қолдингми?” – сўрадим мен. Дўстим жавоб берди: “Унинг исми Саади Камара”. Шунда мен дедим: “Мен ҳамма жойда масиҳийларга Саади Камара ҳақида ҳикоя қиламан, чунки Исо Масиҳ ҳам худди шундай йўл тутган бўларди. Саади – бугунги кунимизнинг раҳмдил самариялик аёлидир. Агарда бугун Исо шу ерда бўлганда, У кейинроқ албатта “олижаноб мусулмон аёл” ҳақида ҳикоя қилган бўлар эди. Исонинг ўрнига буни мен амалга ошираман”.
Яна бир воқеани эслайман. Бу воқеа Калифорниянинг Бель Эр шаҳрида юз берганди. “Мусулмон қўшниларингизни севинг” номли мавзуда жамоа йиғилишининг якшанба гуруҳига маъруза ўқиганимдан сўнг менинг олдимга безовталанган бир аёл келди ва шундай деди: “Менимча, мен билан ёнма-ён уйда мусулмонлар яшаса керак”. Мен сўрадим: “Сиз буни қандай билдингиз?” Аёл шундай жавоб қилди: “Уларнинг териси кўкиш-сариқ рангда, улар қандайдир тушунарсиз тилда сўзлашадилар, уларнинг оилаларидаги аёллар эса бошидан оёқларигача ўраниб юради”. Мен айтдим: “Ҳа, сизларга қўшни хонадонда мусулмонлар яшашар экан. Улар анчадан бери ўша ерда яшашадими?” “Олти ойча бўлди”, - жавоб берди аёл. “Хўп, бунга сизнинг муносабатингиз қандай?” – сўрадим мен. “Ҳеч қандай, - жавоб берди аёл. – Мен улардан ўлгудай қўрқаман”. Шунда мен аёлдан сўрадим: “Хоҳлайсизми, мен сизга бир нечта маслаҳат берсам?” “Хўш, сиз қандай маслаҳатлар бермоқчисиз?” – сўради аёл. Мен шундай маслаҳат бердим: “Бугун кундузи, жамоа йиғилишидан сўнг уйга қайтганингизда, бир торт сотиб олинг ёки ўзингиз пиширинг. Мусулмон қўшнингизникига пишириқни олиб киринг-да, шундай деб айтинг: “Мен сизнинг қўшнингиз бўламан. Узр, олдинроқ янги қўшнилар билан танишишга чиқмаганим учун кечиришингизни сўрайман. Бу эса сизлар учун кичкинагина совға. Умид қиламанки, биз дўст бўлиб қоламиз”.
Кейинги якшанбада мен жамоа мактабига келганимда ўша аёл мени кутиб турарди. “Ҳаммаси жуда зўр бўлди!Ё - деди у ниҳоятда хурсанчилик билан. – Мусулмон қўшниларим мени меҳмонга таклиф қилишди. Келишган ёшгина уй эгаси инглизча гапирар эди, у онаси ва оиласи билан мени таништирди. Қўшнимнинг уйида юрган аёллар ўранмаган эдилар, улар жуда гўзал ва хушмуомала эканлар. Биз ҳаттоки дўстлашиб ҳам қолдик”. Ушбу аёлга керак бўлган нарса –яқин қўшнилар билан қандай қилиб дўстлашиш йўлини кўрсатиб қўйиш эди, холос.
Мусулмонларда Худонинг тимсоли
Эҳтимол, бизларнинг кўпчилигимиз мусулмонларга уларнинг меҳмондўстлигини, уларнинг сахийлигини ва меҳрибонлигини намоён қилишларига имкон бермагандирмиз. Худонинг тимсоли уларнинг қалбларида сақланган; улар ўзлари билмаган Самовий Ота тимсолини акс эттирадилар. Бизнинг зиммамизга мусулмон қўшниларимизни нафақат севиш, нафақат уларга ғамхўрлик қилиш мажбурияти юкланган, балки бизга ёрдам бериш имтиёзини улар учун яратишимиз лозим. Исода бу жуда яхши намоён бўлган. Самарияда “қудуқ олдидаги аёл” билан Исо қандай гап бошлагани эсингиздами? “Менга ичишга сув бер!” деди Исо. Агар мусулмонлар бизга яхшилик қилишларини хоҳласак, унда олдин биз уларга яқинлашишимиз керак.
Шундай қилиб, мусулмон дўстларимиз учун шукроналикнинг икки асоси бўлиши мумкин. Биринчидан, дўстларимиз учун шукроналик билдиришни Муқаддас Китоб ўргатади. Иккинчидан, бизга нисбатан мусулмонларнинг эзгулик кўрсатишларига имкон яратишимиз лозим.
Тимсол бўла оладиган воиз
Севги ва миннатдорчилик ҳисси сизларни ўзга маданиятга олиб киради. Биз учун энг яхши намуна Исо Масиҳдир. Муқаддас Битигнинг бизга ўргатишича, Масиҳ Ота ато қилган улуғворлик билан яшади, чунки дунёни яратмасдан олдиноқ Ота Уни севди (Юҳанно 17:24). Бироқ У Ўзини “паст олиб” қул қиёфасига кирди, маълум вақтда ва маълум жойда инсон қиёфасида бўлди (Филиппиликлар 2:6-7). Хусусан, У Фаластин тимсолида келди ва шу билан У Ўзини бир гуруҳ одамларга тенглаштирди, шу одамлар учун У Ўз жонини фидо қилди. Биз биламизки, Павлус баъзиларни эргаштирай деб, ҳаммага ҳамма нарса бўлди (1 Коринфликларга 9:22). Биз ҳам шундай деб ҳисоблаймиз: мусулмонларни эргаштириш учун биз мусулмонлар каби бўлишимиз ва уларни қутқаришимиз лозим. Бу - илоҳий маънода эмас, балки ижтимоий-маданий маънодадир. Башир Абдол Массиҳ ўзининг “Инжил ва ислом” номли китобида бу икки моделни - Исо ва Павлусни “тимсол бўла оладиган воиз” деб умумий ном билан бирлаштиради ва бу ҳодисага шундай ўринли таъриф беради:
“Тимсол бўла оладиган воиз – бу шундай воизки, унда севги ниҳоятда терандир, у ҳар қандай йўл билан ўзини тингловчига ўхшатади ва шунинг учун Инжилни ўй-хаёлда, мулоқотда ва тингловчи учун чуқур маънога эга бўлган диний-маданий шаклларда ваъз қилишга қодирдир” (Massin, 1979:87).
Кўпинча миссионерлар онгнинг ижтимоий-маданий хусусияти тушунчасини четлаб ўтадилар. Миссионер, хушхабарни тингловчининг она тилида етказиш кифоя, бошқа ҳеч нарса талаб этилмайди деб хато ўйлайдилар, масиҳий миссионер “ўз маданияти”ни Инжилнинг бир қисми сифатида ўйламай-нетмай тарғиб қилаверади. Айнан икки маданият тўқнаш келганда, Хушхабарни тарқатишга тўсқинлик қилади: бири - биз “эга бўлиш”ни хоҳлаган мусулмонларнинг маданияти, иккинчиси - унга “эга бўлиш”га интилган масиҳий маданияти. Кўпинча мусулмон тингловчи ўзига айтилаётган Хушхабарни тушунмаганлиги ёки маъқул келмагани учун рад қилмайди, балки Хушхабарни етказиш усулидан, яъни маданий шаклидан у қониқмайди.
Худо ва маданият
Мусулмонлар орасида яшаётганда, тўртта маданий омилнинг мавжудлигини ёдда тутиш лозим. Биринчидан, барча маданиятлар “Ибтидо” китобида берилган “маданий мандатга” (1:26-28) асосланганда, инсоният томонидан ишлаб чиқилган. Худо бизга дунёни бошқариш иқтидорини ва ҳуқуқини берди, яъни биз яшаётган ва Худо яратган оламда бошқариш усулларини ихтиро қилишни амр этди.
Иккинчидан, Адан боғида аёл ва эркак илк бор гуноҳга йўл қўйгандан бошлаб маданият бу ахлоқий тубанликни акс эттириб келмоқда.
Учинчидан, инсонлар Бобил минорасини қуришга киришганда (Ибтидо 11:1-10), Худо одамларни жазолади. Худо бутун оламдаги инсоният бир-бирини тушунмайдиган қилиб қўйди, бу эса кўплаб янги тилларнинг ва маданиятларнинг пайдо бўлишига, маданиятлараро мулоқот қилиш муаммоларининг юзага келишига сабаб бўлди.
Тўртинчидан, Худо дунёнинг ҳамма этнолингвистик гуруҳларига масиҳийлик таълимотини олиб боришни бизга топширди. Бу билан Худо нажот тўғрисидаги хабарни шундай режалаштирдики, бу хабарни “юқори маданият ҳақиқати” деб ҳисоблаш мумкин.
Фақат битта жиддий савол қолмоқда: “Худо бизга масиҳийликнинг қандайдир маълум маданий шаклини амр этганми?” Жавоб маълум ва аниқ: “Йўқ”. Акс ҳолда Исо Масиҳ буни Ўз таълимотига киритган бўлар эди. Қолаверса, Исо шуни ҳам таъкидлайдики, ҳақиқий, чин дилдан итоат қилиш “бу тоғда ҳам эмас, Қуддусда ҳам эмас”, балки “руҳда ва ҳақиқатда” бўлади. Инжил яҳудийларнинг маданий шаклларига – Ибодатхонага ва бошқа атрибутларга боғлаб қўйилмаган. Унинг табиати шундайки, у ҳар қандай маданий муҳитга сингиши мумкин.
Шунинг учун ҳам масиҳий ишчилари зиммасида “юқори маданият” ҳақиқатини, Худонинг Хушхабари моҳиятини инсониятга етказиш масъулияти ётади. Сўнгра масиҳий хизматчи келажакдаги фаолиятида ўз соҳасига оид маданий шаклларни пухта ўрганиши, масиҳийлик таълимотида ишлатиш мумкин бўлган маданий омилларни аниқлаши керак. Қандай маданий шакллар ёвуз руҳ томонидан бузиб кўрсатилган, қайси шаклларни Худонинг муқаддас мақсадлари йўлида, Худога хизмат қилишда осонгина қўллаш мумкин – ана шуларни аниқлаши лозим.
Крафтнинг таъкидлашича, маданият Худо, иблис ва инсон томонидан қўлланилиши мумкин (1979:113). Гуноҳ ҳамма жойда ҳозиру нозир, маданий шакллар унинг таъсирига тушиб қолади. Худо инсонни ўзгартириш билан машғул. Инсон ва иблис бўлса Илоҳий Руҳ ва бу дунёдаги “руҳлар” ўртасида тафовутни била бошлаганларида, маданиятнинг шаклини ўзгартириб юборадилар.
Ислом ўз мақсадларини кўзлаб, масиҳийликка қарши ғоялар билан беҳисоб маданий шаклларни бузиб кўрсатди. Масиҳийликнинг мақсадларида қандай компонентлар сақланиб қолиши мумкинлигини мусулмон халқи орасига кириб борувчи миссионер доимо ўрганиши ва баҳолаши керак бўлади.
Тилларни ўрганиш
Модомики, тил ҳар қандай маданиятнинг асоси ҳисобланар экан, миссионер ўзи иш олиб бормоқчи бўлган халқнинг нафақат маданиятини, балки тилини ҳам билиши зарур. Муқаддас Китобни турли мусулмон халқларининг тилларига таржима қилишга бағишланган Рейнбарннинг тадқиқоти шуни кўрсатадики, масиҳийлар мусулмонлар орасида милоднинг 622 йилидан бошлаб ҳозирга қадар яшаётган бўлсалар-да, бу халқлар тилига Муқаддас Китобни таржима қилиш иши фақат 1800 йилдан бошланган (Reyburn, 1979:363).
Агар биз юзлаб мусулмон халқлар ичида муваффақиятга эришишни хоҳласак, унда Муқаддас Китобни уларнинг тилларига таржима қилишга ва уларнинг тилларини ўрганишни бошлашимизга жиддий эътибор қилишимиз керак.
Оддий инсоний эҳтиёжларга муносабат билдириш
Мусулмонларни эргаштиришимиз учун руҳий жангдан кейин уларга шифо бериш, ёвуз руҳларни улардан қувиб чиқариш ва бошқа “аломат ва мўъжизалар” ҳақида биз юқорида айтиб ўтдик. Бироқ мусулмонларга нисбатан ўз севгимизни кўрсатишнинг яна бошқача усули бор. Бу борада яна бизнинг биринчи Устозимиз – Исо:
“Шундан кейин Шоҳ ўнг томонидагиларга айтади:
— Эй Отамнинг баракасини олганлар, келинглар! Шоҳликни мерос қилиб олинглар! Бу шоҳлик олам яратилгандаёқ сизлар учун тайёрлаб қўйилган.
Ахир, Мен оч эдим, Менга овқат бердингизлар. Чанқаган эдим, Менга ичимлик бердингизлар. Мусофир эдим, уйингиздан бошпана бердингизлар.
Яланғоч эдим, Мени кийинтирдингизлар. Касал эдим, Менга ғамхўрлик қилдингизлар. Зиндонда эдим, Мени келиб кўрдингизлар.
Бунга жавобан солиҳлар Унга шундай дейдилар:
— Ё Раббий! Қачон сизни оч ҳолда кўриб, овқат берибмиз?! Қачон чанқаганингизни кўриб, бирон нарса ичирибмиз?
Мусофир эканингизни қачон кўриб, уйимиздан бошпана берибмиз? Яланғоч эканингизни қачон кўриб, кийинтирибмиз?
Касал ёки зиндонда бўлганингизда қачон Сизни йўқлаб борибмиз?
Шоҳ уларга шундай жавоб беради:
— Сизларга чинини айтайин: сизлар энг кичик биродаримга қилган ҳар қандай яхшилигингизни Менга қилган бўласиз” (Матто 25:34-40).
Ўз юртидан бадарға қилинган оч ва яланғочлар, чанқаганлар, хасталар, қамоқхоналардаги мусулмонлар жуда кўп – бугунги кунда миллионлаб мусулмонлар Афғонистонда, Эронда, Ироқда, Қувайтда, Иорданияда, Кашмирда, Покистонда, Бангладешда, Сомалида, Эритрееда, Суданда, Чад ва Фаластинда шу аҳволда яшайдилар, бу рўйхат ҳали тўлиқ эмас. Яна миллионлаб одамлар руҳий зулматда ва моддий қашшоқликда истиқомат қиляптилар. Мусулмон дунёсига назар ташлар эканмиз, инсоний азоб-уқубатларнинг чек-чегараси йўқдай туюлади.
Гарчи баъзида бизнинг истакларимиз нотўғри талқин қилинса–да (мусулмонларнинг ўйлашича, янги масиҳийларни биз турли пора, совға-саломлар билан “сотиб олар эканмиз”), биз шуни эсдан чиқармаслигимиз керакки, Биз Масиҳга қандай хизмат қилсак, бошқаларга ҳам шундай хизмат қилишни У амр этган. Масиҳнинг севгисини ва бебаҳолигини Унинг кўз ўнгида намойиш қилишдан ўзгача яхшироқ усул бормикан? Алданган мусулмонларни йўлдан оздирувчи қари иблиснинг ахлоқсиз тасаввури хизмат олиб боришимизда ҳафсаламизни пир қилишига йўл қўймаслигимиз керак, биз барибир мусулмонларнинг мавжуд инсоний эҳтиёжларини қондиришимиз лозим. Катта ишларга қўл уришга киришар эканмиз, биз кўп учраб турадиган ҳолатларни, масалан, ўзимиз яшаб турган худуддаги қўшнимизнинг оддийгина эҳтиёжи билан қизиқишни эътибордан четда қолдирмаслигимиз керак: хоҳ уларнинг мамлакатидаги меҳмон бўлсин, ёки хоҳ ўзгалар яшаб турган юртга улар меҳмон сифатида келишган бўлишсин, барибир.
Менинг яқиним ким?
Абадий ҳаёт насиб бўлиш учун нима қилиш керак, деган саволга (бу саволни қонун тафсирчиси Исони синаш мақсадида берган), Исо таълимотнинг тизимини атрофлича ёйиш билан жавоб қайтармади, аксинча, бошига мусибат тушган бир одамга қилинган ёрдам ҳақидаги нақлни қисқа қилиб сўзлаб берди. Хўш, қароқчилар қўлига тушиб қолган одамга руҳоний, левит ва самарияликдан қай бири яқин саналади? Исонинг ҳикоясидан келиб чиқадиган жавобни тафсирчи инкор қила олмади (биз шундай қила олармидик?) – “унга раҳмдил бўлган одам-да”, - деб жавоб берди у” (Луқо 10:25-36). “Ахир, Масиҳнинг севгиси бизни қамраб оляпти-ку! Агар ҳамма одамлар учун Биттаси ўлган бўлса, бу ҳаммаси ўлгани демак, деган хулосага келдик” (2 Коринфликларга 5:14). Ҳаммани қамраб олувчи Масиҳнинг севгиси бизни барчани севишимизга ундайди.
Генри Мартин ҳаёти: Тақлид учун намуна
Генри Мартин (1781-1812) мусулмонлар орасида хизмат қилган биринчи протестант миссионер ҳисобланади. У жуда кўп тилларни билган (урду, форс, араб тилларини ва Кембридж университетида санскритчани ўрганган). Ҳиндистонга келгач, бу ажойиб собитқадам инсоннинг фақат бир мақсади бўлган: “Худо учун куйиб-ёниш”. Том маънода шундай бўлди ҳам. У Англияга қайтаётганда, 32 ёшида Туркияда вафот этди. Унинг қавмбошилик фаолияти ниҳоятда қисқа бўлди (1806-1812). Бироқ мусулмонлар билан баҳс-тортишувлари, унинг Муқаддас Битикдан қилган таржималари (у Янги Аҳдни урду, форс ва араб тилига таржима қилган), мусулмонларга масиҳийликнинг моҳиятини тушунтириши, энг муҳими, шахсий ҳаёти ва Худога хизмати барча замондошларида, мусулмонларда ҳам, масиҳийларда ҳам чуқур таассурот қолдирди. Мартин осонгина сабоқ чиқариши мумкин эди. Аммо мусулмон илоҳиётчилари билан бўлиб ўтаётган расмий баҳслар кутилган натижаларни бермаслигини тез орада тушуниб етди. Шунинг учун у ўз ёндашувини ўзгартирди, натижада мусулмонлар билан ишлаш йўлларини олдиндан кўра билди ва улар билан ишлашнинг еттита тамойилини ишлаб чиқди. Ушбу тамойиллар биринчи бор (тахминан 1810 йилда) Мартин томонидан ишлаб чиқилгани учун, ҳозирги кунда ҳам машҳурдир. Айтганча, ушбу маълумотлар Лайл Вандер Верффнинг “Мусулмонлар орасида масиҳийлик миссияси: Хроника” (1977:31-36) номли китобидан олинган.
Мартин томонидан ишлаб чиқилган мусулмонлар билан ишлаш тамойиллари:
1. Ўз тажрибаларингиз билан ўртоқлашинг – сиз гуноҳларнинг ювилишига ва Худо билан тинчликка Исо Масиҳ орқали қандай келганингиз тўғрисида ўз тажрибаларингиздан келиб чиққан ҳолда гувоҳлик беринг.
2. Мусулмон биродарингизнинг ажойиб хислатларини қадрлай билинг, бу қадр-қимматларни Худо унинг ҳаётида қилган ишлар билан боғланг. Шунда Худога керак бўлган мусулмон маданиятининг элементларига ёндашиш ҳам мумкин.
3. Худонинг ҳузур-ҳаловати ҳақида, ҳузур-ҳаловат Масиҳ ва Илоҳий Руҳнинг ёритувчи иши туфайли юз бераётгани тўғрисида гапирганингизда, Масиҳ сизнинг ҳикоянгизда марказий ўринни эгаллаши керак.
4. Мусулмон биродарингизни Муқаддас Битикни ўрганишга жалб қилинг, токи у ўзи учун янги ҳақиқатларни очсин.
5. Мусулмон биродарингиз Битикни ўрганаётганда ва қарор қабул қилаётганда, уни қўллаб-қувватлашни асло унутманг.
6. Зарур инсоний эҳтиёжларга хизмат қилиш учун жамоатда эзгу ишлар воситасида самарали муҳит яратинг.
7. Мусулмон биродарингиз имонли сифатида мусулмонлар даврасида ўз ўрнини ахтараётганда, Муқаддас Руҳ унда иш олиб бораётганига ишонинг.
5 – ҚИСМ
МУСУЛМОНЛАР БИЛАН ИШЛАШ МЕТОДЛАРИ
Кириш
Биз мусулмонларга бўлган муносабатларимизга оид кўплаб масалаларни муҳокама қилиб чиқдик. Шунингдек, Исо оламнинг жисмоний кучига қарши ўлароқ Илоҳий кучдан фойлангани ҳақида гапириб ўтдик. Биз Худо Шоҳлиги қай тарзда инсон маданиятининг турли хиллари билан муносабатдошлиги масаласини муҳокама қила бошладик. Биз мусулмон маданиятига қандай муносабатда бўлишимиз кераклигини ҳаворий Павлуснинг фаолиятидан билиб олдик. Яна руҳий курашнинг табиати ҳақида ҳам гапирдик. Қолаверса, биз мусулмон дўстларимизга, қўшниларимизга қандай муносабатда бўлишимиз кераклиги тўғрисидаги амалий масалаларни кўриб чиқдик. Генри Мартин ҳаёти мисолида биз муҳокамани тугатдик.
Мусулмонларнинг турли типига мансуб бўлган ёндашувимизни муҳокама қилиш жараёнида бу ҳамма маълумотни биз доимо ёдда сақлашимиз керак. Агар зарурат туғилгудек бўлса, юқорида қайд этилган барча тамойиллар қўлланилиши лозим. Бироқ, мусулмонларнинг ҳар бир тоифаси шахсий, ўзига хос хусусиятларга эга.
Шундай қилиб, қандай мусулмонни сиз Масиҳ учун қўлга киритмоқчисиз? Уларни бошқа мусулмонлардан ажратиб турадиган қандайдир ўзгача қарашлари мавжудми? Уларнинг келиб чиқиши, имон-эътиқоди, дунёқарашидаги аксиомалар алоҳида усулларни қўллашингизга сизни даъват қилиши керакми? Мусулмонлар билан ишлашингиз жараёнида шаклланган махсус усул, менимча, керак. Баъзи вазиятларда масиҳий хизматчи мусулмоннинг имон-эътиқодидан фойдаланиши ёки унинг ҳаётий тажрибасини масиҳийча мазмунга тўлдириши мумкин. Бошқа ҳолатларда эса масиҳий хизматчи мусулмон тасаввурларидан ўзини четга тортиши лозим, ўзининг мутлақо ўзгача қарашларини ишончли тарзда унга намоён қилиши керак.
Ушбу бўлимда у ёки бу оқимдаги мусулмонлар билан қандай ишлаш кераклиги тўғрисида биз бир нечта маслаҳатлар келтирамиз. Исо ҳозирда бизнинг ўрнимизда бўлганда қандай йўл тутишини тасаввур этишга ҳаракат қиламиз.
Исо мусулмон-суннийлар, шиалар, жангари мусулмонлар ва мўмин мусулмонлар билан, мутасаввуфлар, халқ исломига эътиқод қилувчи одамлар билан, аҳмадийлар билан ва келиб чиқиши афроамерикалик бўлган мусулмонлар билан қай тарзда мулоқот қилар экан? Шундай қилиб, таҳлилимизни бошлаймиз. Бироқ шуни ёдингизда тутингки, ушбу маслаҳатларни ўз шахсий тажрибангизда синаб кўришингиз керак. Бу маслаҳатлар – мазкур вазиятда мана шу ягона усул ёрдами билан Раббий аниқ бир мусулмонлик эътиқодига таъсир кўрсатади – дегани эмас.
Мусулмонлар кўпинча ўз масиҳий дўстларининг фақатгина ширин сўзларини эшитганларида эмас, балки жозибадор, мафтункор, лаззатли ҳаётларини кўрганларида Масиҳга юз тутишларини ҳам эсингиздан чиқарманг. Баъзи бир мусулмонларни қандай масалалар қизиқтирганлигини масиҳий хизматчи билганлиги учун ва охир-оқибатда, Масиҳ - бундай мусулмонларнинг эҳтиёжи, уларни қониқтирмаган талабларига жавоб эканлигини кўрсата олганлиги учун Масиҳга келадилар.
23 – боб
Исо ва суннийлар
Уч кундан сўнг Уни Маъбаддан топдилар. У муаллимлар орасида ўтирарди, уларнинг гапларига қулоқ солиб, саволлар берарди. Исонинг гапларини эшитганларнинг ҳаммаси Унинг фаҳм–идрокига ва бераётган жавобларига ҳайрон қолардилар (Луқо 2:46, 47).
Эсингизда бўлса, суннийлар шундай одамларки, улар Муҳаммад изидан борадилар, Қуръонни ҳам, ҳадисни ҳам тан оладилар. Мўмин, имон-эътиқодли сунний шариат қонунларига амал қилиб яшашга интилади. Эҳтимол, мусулмон суннийлар Исо давридаги ортодоксал яҳудийларга ўхшаб кетса керак. Тахминимизча, Исо ўз вақтида Мусо қонунларининг ихлосмандларига қандай муносабатда бўлган бўлса, суннийларга нисбатан ҳам шундай муносабатда бўлган бўларди.
Мусо қонунларига Исонинг муносабати
Исо ўн икки ёшидан дин билан қизиқа бошлади, чунки айнан Муқаддас Битикни, Қадимги Аҳдни ўрганаётганларда шундай кечинма бўлиши керак эди. Шунингдек, Исо имонлиларни ҳаракатлантирадиган куч, уларнинг ички интилишлари билан ҳам қизиқарди. Исо ўз хизматига киришар экан, Қонуннинг амалий натижа бера олиши ҳақида гапирган эди. Аслини олганда, ўзининг бутун вазифасини У шу Илоҳий Буйруқни чиндан бажаришда деб биларди. Ушбу муносабат билан У шундай дейди:
“Мени, Таврот ёки пайғамбарларнинг битикларини бекор қилгани келган, деб ўйламанглар. Мен бекор қилгани эмас, балки бажо келтиргани келдим.
Сизга чинини айтайин: еру осмон йўқ бўлиб кетиши мумкин. Аммо Тавротдаги на бир ҳарф, на бир нуқта ўчади. Унда ёзилган ҳамма нарса амалга ошади” (Матто 5:17, 18).
Севгининг устунлиги
Исо Қонуннинг моҳиятини, яъни амал қилувчи севгини Қонуннинг унумсиз ҳарфига таққослаб, қарама-қарши қўяди. У Қонунни шундай тушунтирган:
“Эгангиз Худони бутун қалбингиз билан, жону дилингиз билан, бутун онгингиз билан севинг. Бу биринчи ва энг буюк амр.Иккинчиси эса шунга ўхшашдир: “Ўзгани ўзингизни севгандай севинг.” Мусонинг бутун Қонуни ва пайғамбарларнинг ҳамма сўзлари мана шу икки амрга таянади” (Матто 22:37-40).
Севги – Худога бўлган севги, ўзгани севиш – ҳақиқий эзгулик ва диёнат ўлчови бўлиши лозим. Шуни ҳам таъкидлаб ўтишимиз керакки, Исо яҳудийларнинг Муқаддас Битигидаги Қонуннинг маросим томонига амал қилгани сизга маълум. Одамлар кейинроқ яратган маросимларга эса У асло Ўзини алоқасиз деб ҳисоблар эди.
Суннийлар муаммоси: шариат қонуни
Суннийлик Муҳаммад ва унинг издошларининг ғоялари асосида шаклланган бўлиб, иудаизмнинг юқори даражада арабийлашган кўникмасини Мусо Қонунларидан камроқ, Талмуд ва Мишнанинг кейинги қатламларидан ортиқроқ намоён қилади. Бунга яна Шарқ масиҳийлари ва зардуштийлар билан қилинган мулоқот асосида юзага келган ғояларни ҳам қўшиш лозим.
Ислом Қонунни амалга ошириш жараёнида юзага келди. Қонун эса Қуръонда акс этиб, Муҳаммаднинг шахсий ҳаётига ва унинг хизматларига асосланган эди. Исломнинг ривожланишига сабаб – қонуннинг барча амал қилувчи элементлари тизимини қатъий тартибга келтиришга интилиш бўлди. Қонунларнинг ягона намунаси ва яратувчиси Муҳаммад эди. Сунна – Қуръондан, бошқа манбалардан олинган Пайғамбар фаолияти ва ҳикматлари тўпламидир. Шундай қилиб, қонун тушунчасини олий даражада қабул қилиш – суннийликка хос хислатдир. Суннийлар шариат қонунига ва Муҳаммад ҳамда унинг издошлари асос солган удумларга риоя қиладилар.
Хушхабарни ўрганар эканмиз, биз Исонинг турли тоифадаги инсонлар феъл–атворига бўлган муносабати ҳақида билиб оламиз.
Бойлар ва тафсирчилар
Хушхабарда айтилишича, Исонинг ёнига бир бой йигит келибди ва абадий ҳаёт насиб бўлиши учун қандай савобли иш қилишим керак, деб Ундан сўрабди. Йигит ёшлигидан Илоҳий амрларга риоя қилиб келар экан. Бироқ ундаги ички тўсиқ шунда намоён бўлдики, йигит Худодан кўра, ўзининг мол-мулкини афзалроқ билар, бойликни кўпроқ яхши кўраркан. Унинг олдида турган вазифа илоҳий амрларга риоя қилиш эмас эди, чунки йигит бу амрларни ёшлигидан бажариб келарди (қолаверса, унинг ҳаёт тарзи шундан иборат эди). Муаммо шунда эдики, ҳатто Раббийнинг илтимосига кўра ҳам у ўз мол-мулкини сотиб, пулини камбағалларга тарқатишдан бош тортди.
Сохта диндорликка шафқат йўқ
Исо фарзий ва маъжусийларга нисбатан шафқатсиз бўлган, чунки уламолар ва фарзийлар ўтириб олиб фақат амр беришни яхши кўрардилар. Бироқ “Улар кўтариб бўлмайдиган оғир юкни бировларга юклайдилар, ўзлари эса ёрдам бериш учун ҳатто бармоғини ҳам қимирлатмайдилар” (Матто 23:4). Исо яна сиртидан имон-эътиқодли бўлиб кўринган, аммо аммо ичларидан йиртқич бўриларга ўхшаганларга (Матто 7:15) ҳам шафқатсиз бўлган.
Исо ва тавба қилганлар
Иккинчи томондан, Исо тавба қилганларни дарҳол кечирган. Шаҳарда гуноҳкор деб танилган бир аёл бўлган экан. У Исонинг фарзий уйида меҳмонда эканини билиб, бир хумчада атир мой олиб келди. Исонинг орқа томонида, оёқлари ёнгинасида ўтирганича йиғлаб, кўз ёшлари билан Унинг оёқларини ҳўллай бошлади. Сўнг сочлари билан Исонинг оёқларини артди-да, ўпиб атир мойи суртди. Шунда бу аёлнинг гуноҳлари кечирилди. Аёл Исони шунчалик севдики, Исога бўлган ишончи уни қутқарди. Исо аёлга деди: “Ишончинг сени қутқарди, эсон-омон боргил” (Луқо 7:36-50).
Исо суннийга қандай муносабатда бўлар экан? Албатта, Исо унинг юрагида нимани кўра олишига боғлиқ бўларди. Юқорида келтирилган ҳикоятларда Исо ёш йигитнинг қалбида Раббийга эмас, мол-мулкка бўлган севгининг устунлигини кўргани, сохта диндорларнинг иккиюзламачилиги ва гуноҳкор аёлнинг чин дилдан тавба қилганини кўргани ҳақида сўз юритилди. Исо ҳар бир вазиятдан келиб чиққан ҳолда иш тутди.
Муқаддас Руҳнинг инъомлари ҳақида
Гарчи биз инсон қалбида жо бўлган қобилиятларни билиб олишда Исо билан мутлақо тенглаша олмасак-да, лекин шуни аниқ биламизки, У барчамизга турли Руҳий инъомларни, яъни ҳар хил қобилиятни берган (1 Коринфликларга 12:10). Руҳга тўлиб, инсонларнинг юракларига кириб бориш иқтидори бизга ҳадя этилган. Шунга муносиб равишда ҳаракат қилишимизни У биздан кутади.
Қонун орқали нажот топиш йўқ
Ҳақиқатан ҳам нажот топиш ниятида шариат қонунига амал қиладиган суннийлар учун биз астойдил ибодат қилишимиз, сабр-тоқат қилишимиз талаб этилади. Муҳаммаднинг сўзи – бу Битикнинг сўнгги сўзи бўлиб, унинг Қонунларига риоя қилиш натижасида (у ўргатганидек) нажот топиш мумкин, деган таълимотга суннийлар алданиб қолишди.
Бундай одамларнинг кўзини зулмат пардаси тўсган. Улар учун фақат ибодат қилиб, танлаган йўллари беҳудалигини кўрсатиш туфайли бу пардани олиб ташлаш мумкин. Аввалам бор, Тавротнинг амр-фармонлари ҳақиқий вазифаси нимадан иборат эканини кўрсатиб ўтиш даркор: “Қонун Ҳарфи ўлдиради, Руҳ эса ҳаёт бағишлайди” (2 Коринфликларга 3:6). Илоҳий Қонуннинг моҳиятини Павлус Римликларга Мактубда ажойиб тарзда тушунтириб берган:
“Биз биламизки, қонун неки буюрган бўлса, қонунга қарам бўлганларга буюрган, токи ҳар бир оғиз юмилсин ва бутун дунё Худо олдида жавобгар бўлсин.
Зотан қонунга амал қилса–да, ҳеч ким Худонинг олдида оқлана олмайди, чунки қонун инсонга ўз гуноҳкорлигини янада аниқроқ кўрсатади” (Римликларга 3:19-20).
Ислом эса умуман бошқа ғояни тарғиб қилади. Бу ғояга биноан, нажот топиш фазилат, қадр-қимматга қараб берилар экан, яъни тарозуда тортилганда кимнинг яхши ишлари қилган ёмон ишларидан оғир келса, унда бундай одам учун мукофот – жаннат бўлади. “Гуноҳнинг эвази — ўлим, Худонинг инъоми эса Раббимиз Исо Масиҳ орқали бериладиган абадий ҳаёт” (Римликларга 6:23) эканлигини, қолаверса, “Кимки қонуннинг ҳаммасига риоя қилса–ю, фақат бир нарсада гуноҳ қилса, у бутун қонунни бузган ҳисобланишини” (Ёқуб 2:10) на Муҳаммад, на унинг издошлари тушунар эдилар. Муқаддас Битигимиз мисолида буни ишонувчан суннийга тушунтириб бериш учун бизда сабот, матонат бўлиши керак.
Муҳаммаднинг бегуноҳлиги тўғрисида Қуръон таълимоти
Эҳтимол, сунний шундан кейин Исони Муҳаммад билан тенглаштиришни хоҳлаб қолар. Муҳаммаднинг бегуноҳлиги ҳақидаги умумий фикрга қарамасдан, баъзида уни илоҳий деб ҳисоблашади, Қуръон қатор оятларда Муҳаммаднинг гуноҳкорлигини далиллайди:
16:63(61) “Агар Оллоҳ одамларни (улар қилган ҳар қандай) зулм-зўравонликлари билан ушлаганда (азоблаганда) Ер юзида бирон жониворни қўймаган бўлар эди” (Шу жумладан Муҳаммадни ҳам).
40:57(55) “Бас, (эй Муҳаммад, сизга мушриклар томонидан етаётган озор-азиятларга) сабр қилинг – зеро Оллоҳнинг (Ўз пайғамбарлари ва мўминларга ёрдам бериш ҳақидаги) ваъдаси ҳақдир – ва гуноҳингизга мағфират сўранг ҳамда туну кун Парвардигорингизга ҳамду сано айтиш билан (У зотни) покланг! (Ҳаммага тааллуқли).
42:3(5) “(Мушрик жамоаларнинг ширк келтиришлари сабабли) устларидаги осмонлар ёрилиб кетишга яқин бўлур. Фаришталар эса Парвардигорга ҳамду сано айтиш билан (У зотни айб–нуқсондан ва “шерик”лардан) покларлар ва Ердаги (мўмин-мусулмон) кишилар учун (Оллоҳдан) мағфират сўрарлар” (Шу жумладан Муҳаммад ҳам).
42:29(30) “(Эй инсонлар), сизларга не бир мусибат етса, бас, ўз қўлларингиз қилган нарса – гуноҳ сабабли (етур). Яна У кўп (гуноҳларнинг жазосини бермасдан) авф қилиб юборур” (Муҳаммаднинг бошига ҳам бахтсизликлар тушган).
47:21(19) “Бас, (Эй Муҳаммад), ҳеч қандай илоҳ йўқ, магар Оллоҳгина бор эканлигини билинг ва ўз гуноҳингиз учун ҳамда мўмин-мўминалар(нинг гуноҳлари) учун мағфират сўранг” (Муҳаммадга қарата айтилган гап).
49:1,2 “(Эй Муҳаммад), токи Оллоҳ сизнинг гуноҳингиздан илгари ўтган ва кейин кел(ади)ган нарсалар (барча гуноҳларингиз)ни мағфират қилиши учун ва сизга Ўз неъматини комил қилиб бериб, сизни Тўғри йўлга ҳидоят қилиши учун ҳамда Оллоҳ сизга қудратли Ёрдам бериши учун, дарҳақиқат, биз сизга очиқ-равшан фатҳ-ғалаба ато этдик” (Шу жумладан, Муҳаммад ҳам).
Масиҳий китобхон учун бу жуда зерикарли кўриниши мумкин. Лекин мусулмонлар Муҳаммад ҳақида нотўғри тасаввурда, хато фикрда эканликларини уларга кўрсатиш лозим. Юқоридаги парчаларни иқтибос сифатида келтирар эканмиз, Қуръондаги илҳом берувчи Худони назарда тутмаймиз. Лекин шундай ўйлайдиган мусулмонлар Муҳаммад ҳақидаги ўз кўтаринки тасаввурларида қолмасликлари керак. Муҳаммаднинг айтишича, “Исо фақатгина биз (пайғамбарлик) инъом этган бир бандадир” (Қуръон, 43:59). Муҳаммад агар ҳоҳлаганда эди, Исони Ерда халифа қилиб қолдириб, ўзи “Пайғамбарлар Муҳри” сифатида Исонинг ўрнига одамларнинг юрагидан жой олишга ҳаракат қилган бўларди.
Исо – қутқарилиш учун ягона умид
Муҳаммад суннийларга берган тартибда асосли, оқилона умидга ўрин йўқлигини Исо сабр-тоқат билан тушунтирган бўларди. Ҳар қандай қонун (Мусо ёки шариат қонунлари) нажотга олиб келмаслигини, ҳамма одамларни ягона йўл – ўлим кутаётганлигини Исо билар эди. Шунингдек У, Худонинг бегуноҳ Ўғли, Худонинг Қўзиси ва Жонли Қурбонлик сифатида бутун одамзод учун ўзини қурбон қилиш кераклигини ҳам тушунарди. Нажот топиш калити – Ўзида эканлигини Исо биларди, чунки У хочга тортилиши керак эди. Ва бу, шубҳасиз, бутун одамзод учун келтирилган қурбонлик эди.
“Қонун орқали нажот топиш” – хоҳ у Мусо қонунлари бўлсин, хоҳ у шариат қонунлари бўлсин, мумкин эмаслигини англаган Исо мусулмонлар ҳузурида олам Нажоткори сифатида намоён бўлади, Ўзининг хочга тортилиши туфайли қонун талабларига жавоб беради.
Биз, Масиҳ издошлари, мусулмонларга, гуноҳларингиздан илоҳий нажот топиш орқали озод бўлишларингиз зарур, деб тушунтириш учун даъват этилганмиз.
Биз мусулмон дўстларимизга, шунингдек, Қуръонга мурожаат қилишларини маслаҳат берардик, чунки у ерда Илоҳий нажотга ишора бор: “Биз (Исмоилнинг) ўрнига (Иброҳимга) катта бир (қўчқор) сўйишни – қурбонликни эваз қилиб бердик (яъни катта қўчқорни жаннатдан туширдик)” (Қуръон, 37:107).
Бу, албатта, Иброҳим ўғлининг ўрнига Парвардигор томонидан белгиланган қурбонлик эди. Зеро бу қурбонлик туфайли Парвардигор Иброҳимнинг ўғлини қутқариб қолди. Ушбу ўхшашликка асосланган ҳолда, таъкидлаш лозимки, Исо шундай Қурбонликки, Унинг қони туфайли бутун одамзоднинг гуноҳи кечирилиши мумкин.
Исо ёки Муҳаммад
Буларнинг бари, сўзсиз, Исо ва Муҳаммад ўртасида танлов ўтказишнинг муқаррарлигини кўрсатади. Гарчи улар қонунни, марҳаматни, нажот топишни бир-бирига зид равишда тушунишса ҳам, Исо – Худонинг Ўғли, хочга тортилган, қайта тирилган ва Ўз Отасининг тахтига ўтирган Зот бўлса-да, шундай савол туғилади: “Сиз Муҳаммад тўғрисида қандай ўйлайсиз?”
Биз китобхонга Иловага эътибор қилишни маслаҳат берардик, у ерда Инжил пайғамбари айтган кўплаб ҳикматларни топиши мумкин. Исо Ўз шогирдларига: “Сохта пайғамбарлардан эҳтиёт бўлинглар! Улар сизнинг олдингизга қўй пўстинида келадилар, лекин ичларидан йиртқич бўрилардир” (Матто 7:15) деб, уларни огоҳлантирган. Исонинг айтишича, биз сохта пайғамбарларни уларнинг қилган ишларидан билиб оламиз. Шуни ёдда сақлаш керакки, бугунги исломнинг мақсади - масиҳийларга қарши туриб, Инжилнинг ўсиб бораётган таъсирига доимо қаршилик кўрсатишга ҳаракат қилишдан иборатдир.
Доноларга сўз
Муҳаммадга Муқаддас Китоб нуқтаи назаридан баҳо бериш ва мусулмонларга гапни шундан бошлаш бефойда. Ундан кўра, имкон қадар, мусулмон дўстингизнинг эътиборини Исо Масиҳга қаратишга интилинг. Агар дўстингизни Муқаддас Битикни ўрганишга қизиқтира олсангиз, у тез орада Худонинг Ўғли ва Муҳаммад ўртасидаги катта тафовутни англаб олади.
Ушбу бобнинг сўнгида мусулмон дўстингиз учун сизнинг ибодатингиз бениҳоя муҳимлигини таъкидлаб ўтмоқчиман. Мусулмонни Исо Масиҳга юз бурдириш борасида сизнинг сабр-тоқатингиз, буюк севгингиз ва Муқаддас Руҳ иродасига суяниш қобилиятингизни кўрсата билишингиз жуда катта фойда келтиради.
24 – боб
Исо ва шиалар
Ахир Масиҳ улуғланишидан олдин бу азобларни бошдан кечириши керак эди–ку!
Кейин Мусодан тортиб, барча пайғамбарлар битикларида Ўзи ҳақида ёзилган сўзларнинг ҳаммасини Исо уларга тушунтирди
(Луқо 24:26, 27).
Суннийларда йўқ учта назария шиачиликда бор.
Илоҳий Нур
Шиаларнинг таъкидлашича, Муҳаммад, унинг куёви Али, Алининг ўғли – Хусайн Илоҳий Нурга тўлган эканлар. Шиаларнинг тахмин қилишича, бундай Илоҳий Нур ҳар бир кейинги имомда бор, ҳозирги даврда унинг соҳиби – Буюк Оятилло экан. Баъзида “Илоҳий Нур” илоҳий моҳиятнинг ўзига тенглаштиришган.
Ўзганинг гуноҳини ювиш
Шиачиликнинг ўзига хос назарияларидан иккинчиси – Хусайннинг азоб чекиш культи. Хусайн (милоднинг 680 йилида Карбалода ўлдирилган) ўз халқи учун ҳалок бўлганлигига шиалар ишонишади. Бошқача сўзлар билан айтганда, шиачилик ўз ичига бошқаларнинг гуноҳини ювишни олади. Мусулмон тақвими бўйича биринчи ойнинг ўн кунлиги (муҳаррам) шиаларда Ҳусайннинг азоб чекиб ўлганлиги хотирасига бағишланади. Бунинг устига, Ҳусайннинг азоб чекканлигини ва муҳаррам ойининг ўнинчи кунида ҳалок бўлганини намойиш қилувчи диний саҳналар ўйналади. Олдин айтиб ўтганимиздек, бу ой ашир ойи (ёки яҳудийларда Йом Киппур ойи) деб аталади.
Шиачилик қарши ҳаракат сифатида
Шиачиликнинг учинчи аломати юқорида қайд этилган икки хусусият билан боғлиқдир. Учинчи аломатнинг моҳияти шундаки, исломда шиачилик доим қаршилик ҳаракатини намоён этиб келган.
Шиалар ижтимоий-иқтисодий қаршиликка асосланган ҳаракатларда қатнашар эдилар, Маҳди-Масиҳнинг келиши ҳақида тантанали равишда хабар қилардилар. Шиаларнинг айтишларига қараганда, ҳукм сураётган ёвузлик ва зулм ўрнига Маҳди ҳақиқат ва адолатни олиб келар экан (Keddie ва Cole, 1986:4).
Эҳтимол, бундай ғоялар мусулмонларни ўраб турган масиҳийларнинг таъсири остида ривожлангандир. Бироқ ҳозирда шиаларга хос бўлган ақидалар мусулмонларнинг ўзини англаши билан боғлиқдир. Эрондаги сингари, этник томондан ўзини англаш шиаларнинг муҳим жиҳатидир. Шуни таъкидлаб ўтишимиз керакки, шиачилик араблардан келиб чиққан. Аммо вақт ўтгани сари шиа оқимини форслар қабул қилдилар. Бу оқим форслар билан яқин қўшни бўлиб яшайдиган курдларда ёки форс тилида гапирувчи халқларда тарқалиш тенденцияси янада кучайган.
Масиҳий илдизларининг қайтиши
Бизнинг вазифамиз мусулмонларга Масиҳ ҳақида ҳақиқий билим беришдан иборатдир. Улар Худода мужассамлашиш, гуноҳ ювиш ва азоб чекишнинг калит тушунчасини идрок қилишга мойилдирлар. Бу ҳосила тушунчаларга асос бўлган Манба билан биз уларни бошқатдан таништиришимиз керак.
Шиалар орасида масиҳийларнинг иштироки зарурат эканлиги бу ерда яққол кўриниб турибди, чунки улар айнан масиҳийлар билан бўлган мулоқот орқали Масиҳ билан яқин мулоқот қилишга ўтишади. Бироқ масалан, Эрон масиҳийларга нисбатан жуда ҳам меҳмондўст бўлмади. Масиҳий миссионерларни Эронга бошқа киритишмаяпти, “Инжил Уйи” ёпилган, Муқаддас Китобни тарғиб қилиш таъқиқланган, баъзи бир ибодатхоналарга қулф осилган, мусулмонликдан қавмбошиликка ўтган икки киши ўлдирилган.
Кучли зиддиятлар
Бир қарашда, масиҳийликни қабул этишга хизмат қилувчи баъзи хусусиятларга қарамасдан, шиачиликнинг ўзига хос хислатлари мавжуд. Булар қуйидагилардир: имомларни илоҳийлаштириш, уларни Илоҳий Нур тарқатувчилар деб эълон қилиш, руҳонийлар ҳукмронлик қилишларига рухсат бериш. Бу ҳолатлар хунрезликка, қасос олишга, жабр-зулмга, урушларга ва жанг майдонларида кўп ёшларнинг ўлиб кетишига сабаб бўлди. Хумайний бошчилигидаги ислом ҳукумати ва унинг издошлари Эрон халқининг бошига мисли кўрилмаган кулфатларни солди. Эрон халқининг азоб-уқубатлари янада ортди, вазият янада кескинлашди. Шиа раҳбарлари орқали ҳаракат қилаётган Иблис самарали ҳосил йиғди. Иблисга хизмат қилаётган тузум мамлакатни ва халқни ер билан яксон қилди.
Эронда масиҳийликнинг тарқалиши
Шундай бўлса-да, сўнгги пайтларда мусулмон руҳонийлари ҳукмронлигида жиддий ўзгаришлар юз берди. Ибодатхоналарга имонлилар фаол қатнай бошладилар, бутун мамлакат бўйлаб масиҳийликка қизиқиш янада жўш урди. Аввалам бор, Масиҳ масиҳийларнинг ибодатига жавоб бериш ташаббусини Ўз зиммасига олди, шунинг учун кўплаб шиаларга У ҳақда ваҳий келди (Эронлик масиҳий, 1986:1). Ваҳий олган одамларнинг кўпчилигида масиҳийларни излаб топиш, уларга саволлар билан мурожаат қилиб, жавоб олиш истаги пайдо бўлди.
Масиҳий Битикларига иштиёқ
Ваҳийга боғлиқ бўлмаган бошқа далил – бу масиҳийликка оид Муқаддас Битикни ўрганишга мусулмонларнинг катта қизиқиши бўлди. Бироқ бу йўлда қуйидагича қийинчилик юзага келди: Муқаддас Китобга бўлган катта талабни қондириш мақсадида Эронга етарли даражада китобларни қандай етказиш мумкин? Бирмунча вақт давомида Муқаддас Китобни Эронга олиб кириш ва мамлакатда босиб чиқариш йўлга қўйилди. Ҳозирда эса бу таъқиқланган.
Ўликларнинг тирилиши
Учинчи омил – бу кўзга кўринган бир катта амалдорнинг ўликдан тирилиши бўлди. Бу ҳодиса шов-шувга айланди. Ушбу ҳодиса шундай юз берган эди. Ҳукумат аъзоларининг бирини ўша пайтда операция қилиш керак бўлиб қолди. Бироқ айнан ўша вақтда ҳамма шифокорлар иш ташлаш эълон қилишганди (улар Ҳумайний чиқарган қонунга қарши эдилар: бу қонунга биноан, эркак шифокорлар бемор қиз-жувонларни даволаши таъқиқланган эди). Революцион гвардиячилар олти жарроҳдан иборат бўлган гуруҳни қўлга олдилар. Бу олти жарроҳ ўз ассистентлари билан ўлим хавфи остида зарур бўлган операцияни ўтказишлари лозим эди. Операция вақтида ўтди. Бу ўлимда жарроҳларни айблашларини уларнинг ўзлари билишарди. Жарроҳлар Қуръон оятларидан икки далилни билишар эди. Жумладан, Масиҳнинг ўликларни тирилтиришига ва ҳозирда ҳам У самоларда тирик эканлигига бўлган ишонч. Бу икки далилга асосланиб, жарроҳлар Унга ибодат билан илтижо қилишди. Жарроҳларнинг кейинроқ сўзлаб беришларига қараганда, ўшанда қилинган ибодат қуйидагича мазмунда эди:
“О Масиҳ, Сен ўликларни тирилтиришингни ва Сен ҳозирда ҳам тириклигингни ва самоларда яшаётганингни биз биламиз. Бу бемор ўлди, энди бизни ҳам ўликлар сафига қўшиш мумкин. Биз Сендан ўтиниб сўраймиз, бу одамни тирилтириб, бизнинг ҳам ҳаётимизни сақлаб қолгин. Агар Сен бизнинг илтижоларимизга жавоб берсанг, ўзимизни Сенинг иродангга топширамиз, қолган ҳаётимизни Сенга хизмат қилишга бағишлаймиз” (Эронлик масиҳий, 1986:2).
Исо шундоққина жарроҳлик столида ўлган одамни ўликдан тирилтирибди. Шифокорлар бўлса масиҳийликни қабул қилишди, улар ҳозирда Теҳрон марказида жойлашган Филаделфия ибодатхонасида Раббийга хизмат қилишмоқда. Бу ҳол шаҳарда ҳақиқий шов-шувга сабаб бўлганини айтмаса ҳам бўлади. Қолаверса, кўплаб мусулмонлар масиҳийлик билан астойдил қизиқа бошладилар. Таъкидлашларича, бугунги Эронда имонлилар жамоатларга боришни канда қилишмас экан. Таъқибларга қарамасдан, мусулмонлар Исо Масиҳга юз тутмоқдалар (1990:1).
Инжилнинг қабул қилинишига имкон берувчи омиллар
Уруш даҳшатлари, яқинлардан жудо бўлиш, иқтисодий ҳалокат, полициячиларнинг олдин кўз кўриб қулоқ эшитмаган, кенг кўламдаги ваҳшийликлари – барчаси шиачиликни шарафлаш учун қилинарди. Буларнинг ҳаммаси мусулмонлар Инжилни қабул қилишларига сабаб бўлди. Мамлакатда оз бўлса-да, масиҳийларнинг мавжудлиги ва масиҳийча радиодастурлар, турли ўқув гуруҳлари ва Исо Масиҳга бағишланган киноленталарни кўрсатиш орқали Худо Каломининг тарқалиши – буларнинг ҳаммаси бугунги Эронда унумли ҳосил етиштиришга омил бўлмоқда.
Ўйлашимизча, шиа мазҳабининг хусусиятлари ҳам мусулмонларнинг Масиҳга юз тутишида қулай шарт-шароит яратмоқда. Кейинги ақидалар Инжил билан қай тарзда муносабатда бўлишини бир ўйлаб кўрайлик.
Инсондаги Илоҳий Нур
“Илоҳий Нур” фақатгина обрў-эътиборли одамларга мансуб эканлигига, бевосита Муҳаммаддан – Алига (унинг амакиваччаси ва куёвига), сўнг – Ҳусайнга (Алининг ўғлига), кейин – қатор имомларга (имомлардан сўнгиси Оллоҳ томонидан яширинган), улардан кейин ўз имкониятларидан унумли фойдаланиши туфайли ҳозирги Буюк Оятиллога “Илоҳий Нур” ўтганлигига шиалар ишонишади. Оятилло то Яширинган Имом қайтгунига қадар диний ҳаётни бошқаришга даъват этилган. Шу билан бир қаторда, Масиҳ маҳди билан бирга қайтиб келармиш ва ислом бутун оламда тантана қилармиш.
Исо Илоҳий Нур кабидир
Исо шогирдлари ва Ўзи ҳақида айтган қуйидаги гапи, эҳтимол, ёдингизда бўлса керак: “Мен оламнинг нуриман. Кимки Менга эргашса, ҳеч қачон зулматда юрмайди, балки ҳаёт нурига эга бўлади” (Юҳанно 8:12).
Шиалар, Илоҳий Нур инсонда – оятиллода (баъзилар уни илоҳий деб ҳисоблашади) бўлади, деб эътироф этадилар. Шиаларнинг бу эътиқоди Исо – Илоҳий Нур зуҳури эканлигига ишонишга замин таёрлайди.
Мусулмонлар учун кейинги жозибали ҳолат – бу Масиҳнинг сўзлари, Унга эргашганларнинг ҳаммаси ҳаёт нурига эга бўлишлари ҳақидаги Исонинг сўзларидир. Ҳақиқатдан ҳам, Маттонинг Хушхабарида У Ўз шогирдларига мурожаат қилади: “Сизлар – дунёнинг нурисизлар” (Матто 5:14). Хўш, бу нимани англатади? Демак, Исо нафақат Илоҳий Нурни сақловчи идиш, балки У ушбу Илоҳий Нурни оддий имонлилар билан ўртоқлашишни афзал кўрди.
Биз бу ерда асосий фикримизни айтамиз. Фикримиз шундан иборатки, масиҳийлик Муқаддас Битикка таянган ҳолда бу ҳақиқат исломдан олти юз йилга ўтиб кетган, деб, айта олади. Яна, Исо – Илоҳий Нурнинг мутлақ зоҳири, Исога ишонганлар Унинг нуридан баҳра олишни хоҳлайдилар, дейдилар ва бу ҳақиқатни шиаларга тушунтира олишлари мумкин.
Исонинг Илоҳий Нурини тан олишдан тортиб то Худода мужассам бўлиш ғалабасини, қандай қилиб ва нима сабабдан Исо Худонинг Ўғли сифатида намоён бўлганлигини кўрсатиш учун кичик бир қадам қўйиш кифоя. Сўнгра, “Худонинг бутун борлиғи тўла-тўкис Масиҳ вужудида мавжудлигини” (Колосаликларга 2:9) ва “Ўғил – Худо улуғворлигининг инъикоси, Худо борлиғининг аниқ сурати эканини, У Ўзининг қудратли Каломи билан коинотни асрашини, гуноҳларимиз ювилиши учун имкон яратгандан сўнг, У самода Ҳазрати Олийнинг ўнг томонида ўтирган”лигини (Ибронийларга 1:3) кўрсатиш лозим.
Азоб чекаётган Нажоткор
Биз ҳозиргина “Бен Гур” фильмида хочга тортилиш саҳнасини кўрдик. Мен ёнимда ўтирган кинотеатр бошқарувчисига мурожаат қилдим. Унинг кўзларидан шашқатор ёшлар юзларига оқиб тушарди. Мен ундан сўрадим: “Сулаймон, Исо хочда сенинг гуноҳларинг учун ўлганлигига ишонасанми?” Сулаймон йиғлашни давом эттирар экан, аранг жавоб берди: “Мен бунга бутун юрагим билан ишонаман”. “Исо” фильмини томоша қилган, Масиҳнинг азоб-уқубатларини кўрган минглаб шиалар ҳам шу ҳолатга тушишлари мумкин. Кинофильмларда ва видиоэкранларда Инжил ҳикоялари намойиш этилганда, бу мазҳабга мансуб одамларда Хушхабарни ўрганишга кучли иштиёқ уйғонади. Шиалар юз йиллаб ўзларининг гуноҳлари учун бардош берувчининг ўлимини қабул қилишга тайёрланганлар. Зеро илк шиалар масиҳийликдан азоб-уқубатларни ўзлаштирган бўлсалар, ҳозирда эса замондош шиалар, ҳақиқий воқеаларни ё Муқаддас Битикдан ёки фильм орқали кўрсатинглар, деб талаб қилиб қолишлари мумкин.
Устозларимдан бири, доктор М. Дауд Раҳбар ўзининг Масиҳга бўлган муносабатини қисқача шундай изоҳлайди: “Одамларнинг азоб-уқубатларига бефарқ бўлган Худога мен ишона олмасдим”. Янги Аҳдни ўқиб чиққач, у, ҳаётини ва мартабасини хавф остига қўйиб, сувда имон келтиришни хоҳлади ва Нажоткоримизнинг издошлари билан Унинг йўлини танлади. Бизнинг вазифамиз – Исо тарихини сўзлаб бериш эмас, балки мусулмонлар Исони тан олишлари, Масиҳ номи билан яшашлари учун уларнинг кўз ўнгида Масиҳни гавдалантириб беришлари керак.
Худо Шоҳлиги ҳақида таълимот ва ижтимоий норозилик
Исо норозиликларга тўлиб-тошган даврда ҳаёт кечирди. У ноҳақ хафа қилинганларнинг оҳу нолаларини эшитди, камбағал ва қашшоқларнинг дил хасталикларини кўрди. Бойларнинг бағритошлигидан, давлат амалдорларининг ёлғонидан, руҳонийларнинг иккиюзламачилигидан қаттиқ ғазабланди. У ҳақ-ҳуқуқдан маҳрум қилинганларни ва мазлумларни ҳимоя қилди.
Аммо Унинг Ўз йўли бор эди. Жабр-зулмдан зўрлик воситаси орқали ҳимояланиш ўрнига, У қайтадан туғилиш даркорлигини ўргатди. Бу эса ҳар бир одамнинг юрагида бошланади. Жамоат мулкига айланишдан олдин, Илоҳий Шоҳлик этикаси алоҳида шахс томонидан қабул қилиниши керак. Бундай ўзгаришга етишиш йўли, умуман янгичадир: бу зўрлик йўли эмас. У Ўзининг ажойиб қисмати орқали солиҳликни, Илоҳий Нурни ва азоб-уқубатни уйғунлаштирди. У то ўлимигача Ўзининг мақсадини амалга оширди. Бизнинг вазифамиз эса – Масиҳ таълимотини шиаларга етказишдан ва Унинг намунасига амал қилишдан иборатдир. Шиалар кутмоқдалар, Масиҳни эшитишга ва тушунишга улар интилмоқдалар. Улар ўз хочларини қўлларига олиб, Азоб Чекаётган Нажоткорнинг даъватига жавоб беришга тайёрдирлар. Нажоткор Ўзининг издошларига Илоҳий Нур инъом этади, адолат ва ҳақиқат ҳукм сурувчи янги самоларга ва янги ерга боришга уларни тайёрлайди.
25 – боб
Исо ва келишувчан мусулмонлар
Эй садоқатсиз бандалар! Дунё билан дўстлик Худога душманлик эканлигини наҳотки билмасангизлар?! Ким дунё билан дўст бўлишни истаса, Худога душман бўлади (Ёқуб 4:4)
Секуляризмни унинг ҳозирги замон кўринишида қабул қилган мусулмонлар катта ранг-баранг диний ахлоқни намойиш этишди. Улар дуч келадиган муаммо – ислом уларни жуда кўп нарсадан маҳрум қилаётганини билишларидан иборат.
Абсолютизм – Муҳаммаднинг модели
Муҳаммад, менинг ҳаётим бутун инсониятга абадулабад меъёр бўлиб қолади, деган қарорга келди. Агарда у ўз ҳаётининг диний томонини сиёсий ва ҳарбий томондан ажратиб олганда эди, шундай бўлиши мумкин эди. Бироқ у бундай қилмади. Мусулмонлик нуқтаи назаридан эса аҳвол янада жиддий эканлиги кўринади, чунки Муҳаммад издошларига ўзининг ўлимидан кейин уммадаги (имонлилар жамоатидаги) ҳаёт қандай кечиши кераклиги борасида ҳеч қандай расмий фармойиш бермаган. Аммо Муҳаммаднинг энг жиддий хатоси, эҳтимол, технологик жамиятнинг шиддатли ривожланишини олдиндан пайқаб оллишга ақли етмаганида бўлса керак. Муҳаммад исломни, барча йўналишдаги ҳаётни мутлақ тўғри тушунишдир, деб эълон қилди. Унинг даврида ишлай бошлаган қонунларда ҳамма ҳаётий вазиятлар эътиборга олиниши керак эди. Аслида бу қонунларни унинг шогирдлари ниҳоясига етказиши лозим эди. Мусулмонларнинг бахтига қарши, еттинчи асрда яшаган бир арабнинг ҳаёт тарзи улар учун меъёр бўлиб қолди.
Ғарб цивилизациясининг фавқулодда шиддатли тараққиёти
Ғарбнинг шиддатли тараққиёти ва ноисломий цивилизациянинг ажойиб технология ютуқлари исломни оғир аҳволга солиб қўйди. Мусулмонларнинг фикрича, ислом ягона тўғри дунёқараш сифатида бутун инсониятга Худо томонидан абадулабадга берилган. Бироқ, ислом ХХ асрнинг ҳаёт оқимидан боришга энди улгурмаяпти, бу оламда номусулмон халқлар қандай қилиб, нима учун устун келаётганини тушунтириб беришга имкон йўқ. Буларнинг натижасида биз Ғарбнинг гуллаб–яшнаш феноменига мусулмон давлатларининг турлича салбий муносабатини кузатамиз.
Абду Муҳаммаднинг мактаби
Консерватив оқимга ислоҳотчи, мисрлик Абду Муҳаммад (1849-1905) мансуб эди. У “Ал-Манар” журналида чоп этилган мақоласида “Қуръон оятларида ҳозирги замон тиббиёти, биология ва геологиясида кашфиётларнинг йўл-йўриқларини топишга” ҳаракат қилди (Cragg, 1965:40). Кўплаб эътиқодли мусулмонлар шу тарздаги фикрларни қўллаб-қувватладилар. Аммо Қоҳиралик д-р марҳум Муҳаммад Комил Хусайний бу ғояларга илтифотсиз муносабатда бўлган. Комил Ҳусайний ўзининг “Альманах”ида “Қуръондаги илмий хулосалар – ахмоқона бидъатдир” номли мақоласини чоп эттирди (Husain, 1985:132). Ҳусайнийнинг далиллари шундан иборат эдики, Қуръон мақсадига кўра – диний китобдир. Бу китоб юқорида эсланган олимларнинг ғоялари учун калит сифатида фойдаланишга мўлжалланмаган.
Муҳаммад Ҳайкал
Ҳақиқий мўмин ва ортодоксал исломнинг ашаддий ҳимоячиси Муҳаммад Ҳайкал олдинги шон-шуҳратни ўзларига қайтариб олиш мақсадида мусулмонларни Ғарбдаги барча нарсаларни имкон қадар ўрганишга даъват қилди. Ҳақиқатан, бугунги кунда Шарқ - ғарбнинг фикрини, адабиётини ва санъатини ўрганиши керак. Шарқнинг ҳозирги куни олдингиларидан асрлар давомидаги литаргик уйқу ва консерватизм билан ажралиб туради. Унинг олдинги соғлом руҳига консерватизм нодонлик кишанини солди ва ҳамма янгиликларга шубҳа билан қарашни ўргатди.
Салмон Рушди
Ниҳоятда ҳайратда қолдирадиган ҳолатни Салмон Рушди намоён этди: у Бомбейни ва исломни тарк этгандан кейиноқ ўз “мен”ини бадиий шаклда излашга уринди ва Англия жамоатига муваффақиятсиз равишда мослашишга ҳаракат қилди. “Ньюсуик” журналига берган интервьюсида у ўзининг “Куфр шеърлари” ҳақида шундай деган эди: “Бу оламни дайдининг нигоҳи билан кўрган” ва бу “диний руҳдаги дунёвий одамнинг қисман мулоҳазалари”дир (Newsweek, February 12, 1990:53). Салмон Рушди ўзининг дунёвий ғоялари билан ҳаддан ошиб кетди, деб ҳисоблайди ислом.
Хом хаёлларсиз
Бу икки қутб ўртасидаги кўп сонли мусулмонлар мунтазам равишда ибодат қилмайдилар, рўза тутмасликлари мумкин, камбағалларга садақа бермайдилар, диний мақсадларда қурбонликлар келтирмайдилар, ҳаж сафарига зиёратга бормайдилар, эҳтимол, бугунги даврда Муҳаммаднинг жўяли одам эканлигига шубҳа билдиришлари мумкин. Албатта, муқаддас уруш (жиҳод)да ислом учун жанг қилишга тайёр эмаслар.
Лекин барибир этник ва миллатга мансублик жиҳатидан улар ўзларини мусулмон деб ҳисоблайдилар. Ислом мамлакатларига қилган сафарларимда мен кўпинча қуйидагича фикрларни эшитишимга тўғри келади: “Мен мусулмон бўлиб туғилганман; мен ўз оиламнинг имон-этиқодини тарк этмайман”, “турк бўлиш – мусулмон бўлиш демакдир”, “Саудия Арабистонидаги ҳар бир одам – мусулмон, бошқа имон–эътиқодга эга бўлиш асло мумкин эмасдир”.
Ташқи дунё учун улар – мусулмон, ўзлари учун эса негадир бошқача тасаввурга эга одамлардир. Айнан шу “бошқача тасаввурга эга одамлар” бизни қизиқтиради. “Бошқача тасаввурга эга одамлар” қандай бўлишади?
Исо материалистлар даврасида
Исо имонсиз материалистлар билан мулоқот қилганда эди, инсон юрагида нималар борлигини билишга шубҳасиз йўл топган бўлар эди. Агар бу одамлар Қуръон оятларида илмий кашфиётларни топишга ҳаракат қилган ва тақводорликни қўллаб-қувватловчи Муҳаммад Абду ва унинг издошларига ўхшаган бўлсалар эди, улардан Исо шундай деб сўраган бўларди: “Бошқа жойларда Мен болаларимга кўрсатган мўъжизаларимдан нега сиз шон-шуҳратни тўплашга ҳаракат қилмоқдасизлар? Ҳасад қилишдан ўзингизни тийинг! Ғайрат қилишга номаъқул йўлларни танлашга уринманг, чунки бу ҳаракатингиз Мен сизга бермаган ҳамду саноларни талаб этишингизга мажбур қилади. Мен буни Муҳаммадга кўрсатмаганман. Сиз унинг ҳаётдаги оддий ҳақиқий ҳолатини бўрттириб, улуғлаб кўрсатмоқчисиз. Ростгўй бўлинг! Унинг диний таълимоти бошқа таълимотнинг маҳсули эди; у бу таълимотини атрофини қуршаб турган оламдан тўплаган”. Сўнгра Исо шундай деб қўшиб қўйиши мумкин эди: “Мен йўл, ҳақиқат ва ҳаётдирман. Менсиз ҳеч ким Отанинг олдига боролмайди” (Юҳанно 14:6). Мен сенга ҳаётнинг мазмунини ўргатаман. Сен ҳаётни Мен орқали қандай қабул қилишинг кераклигини ўргатаман”.
Исо ва мазлумлар
Исо заминда бўлган маҳалда кундалик ҳаёт ташвишлари билан овора бўлган, бирор нарса топиб ўз оиласи қорнини тўйдиришга ҳаракат қилган, бўш вақти йўқ бечора мусулмонга, имон-эътиқодли бўлишни жудаям хоҳлаган, бироқ ҳаёт машаққатлари остида эзилаётган оддий дехқонга мурожаат қилгани сингари, У ҳориб-толганларга мурожаат қилади:
“Эй ҳолдан тойганлар, оғир юк остида қолганлар, ҳаммаларингиз Менинг олдимга келинглар! Мен сизларга ором бераман. Менинг бўйинтуруғимни тақиб олинглар, Мендан ўрганинглар. Чунки Мен юмшоқ кўнгил ва камтаринман. Шунда сизларнинг жонларингиз ором топади.Ахир, Менинг бўйинтуруғим қулай, юким енгилдир” (Матто 11:28-30).
Исо ўз даврида ҳамма қийналганларга, ожизларга, очларга, жин чалганларга ёрдам бергани каби, бугунги кунда ҳам раҳм-шафқат қилган бўларди. У одамларнинг ҳар хил дарду дармонсизликларини даволаган бўларди, жинга чалинганлардан жинларни қувиб чиқарган бўларди. У Худо Шоҳлигининг ахлоқий қонунлари асосида яшаган бўларди. У ҳаворий Матто оятларида акс этган Битикларга жавоб берганлигига гувоҳ бўлардик: “Исо оломонни кўриб, уларга ачиниб кетди, чунки улар чўпонсиз қўйлардай довдираган ва ҳолдан тойган эдилар” (Матто 9:36).
Исо яна бир бор адашган қўйни излаган, охир–оқибатда қўйини топган чўпон ҳақидаги масални айтиб берган бўлар эди. У жон-жон деб бева-бечоралар орасида яшаган бўларди, уларнинг эҳтиёжлари, азоб-уқубатларини бирга баҳам кўрган бўларди. Шу билан бирга, У ҳаёт синовларини енгиб ўтишга куч–ғайрат берган бўлар эди. Мусулмонларга “иснод келтирган” эътиқод, гуноҳ ва умидсизлик ўрнини уларнинг Қутқарувчиси ҳузуридаги шод- ҳуррамлик туйғуси эгаллаган бўларди. Бундай мусулмонлар Унинг марҳамати ва раҳм-шафқати чексиз эканлигига ишонч ҳосил қилган бўлар эдилар. Айнан шундай тоифадаги масиҳий ёрдамчиларга, Исо Руҳи яшаётган ишчиларга одамлар муҳтождирлар.
Исо ва кўнгил қолиш
Исломий эътиқоддаги сохталикни кўриб ундан юз ўгирганлар, Муҳаммаддан ихлоси қолганлар, унинг таълимоти нотўғри эканлигини англаб етганларни Исо Ўз ҳузурига чорлаган бўлур эди. Одамлар келиб, Уни кўришлари учун Исо уларни даъват этган бўларди. Исо Ўз даврида Натанилни ишонтиргани сингари, бу одамларда ҳам ишонч уйғотган бўлар эди. Натанилнинг соддалигида Исо унинг тор-мор қилувчи идеализмини кўрди, Натанилнинг айнан шу томонига Исо эътибор қилди ва шундай деди: “Қаранг, ҳеч ҳийлани билмайди, худди ҳақиқий исроиллик!” (Юҳанно 1:47). (Натанил дарров Унга имон келтирди).
Исо ва қайсар
Бироқ келишувчан мусулмонлар ҳам бор. Шундайлар ҳам борки, улар тўлиқ ёки қисман исломни инкор этадилар, чунки бундай тоифадаги мусулмонлар ҳақиқатдан ҳам ўз хоҳиш-истакларига бўйсунадилар. Яна шундай мусулмонлар ҳам борки, улар қўрқоқ табиатига кўра итоаткор бўлиш учун дунёвий жамиятда ҳукмрон бўлган мутлақ эркинликнинг афзалликларидан фойдаланмоқчи бўладилар. Бундай тоифадаги одамлар билан Исо ўз вақтида учрашган. Исо уларга турлича масалларни сўзлаб берган. Шунинг учун улар ўзлари тўғрисида фикр юритишларига имкон туғилади. Масалан, роҳат қилиб, еб-ичиб, кайф-сафо суриш учун кўп йилларга етгулик давлат тўплаган (Луқо 12:19) ақлсиз бойга Исо деди: “Эй нодон! Шу тундаёқ жонинг олинади. Шунда йиғиб–терган мол–мулкинг кимга қолади?” (Луқо 12:20). Биз мусулмонларга ва уларнинг маданиятига ҳар доим хайрихоҳ муносабатдамиз, уларнинг ҳаётидаги яхши томонларга тўғри баҳо берамиз, жумладан, уларга нисбатан агрессив муносабатда бўлмасликка ҳаракат қиламиз. Аммо шунга қарамай, вазиятдан фойдаланиб, роҳат-фароғат ортидан кетувчилар сингари, калта ўйлайдиган мусулмонларни бошқа маданиятга мансуб бўлган одамлар ҳақиқатга қайтариши лозим.
Исо ва социалист-мусулмонлар
Мусулмонларнинг яна шундай тури борки, бу турга алоҳида эътибор қаратиш лозим. Булар шундай мусулмонларки, улар у ёки бу шаклдаги социалистик ёки коммунистик идеологиянинг издошларидир. Бундай одам ўз жамоати ҳаётидан кўнгли тўқ эканлигини бемалол тушунтириб бериши мумкин. Исо бой ва камбағалларни ажратиб турувчи жарликни кўриб турибди. У ҳукмдорларнинг қўполлигини ва шафқатсизлигини ҳам кўриб турибди. Вазият ёмон эканлигига У ишонган, шу боис қатъий чоралар кўрилиши керак. Вазият ечимини ортда, исломнинг ҳақиқий илдизларига қайтишда деб билган мусулмон-фундаменталистдан фарқли ўлароқ, бундай одам шуни идрок этадики, диний ғов – одамларни ухлатиб қўйиб, эсини йўқотишга ва фикрлаш қобилиятидан айиришга олиб келадиган наркотик моддага ўхшайди. Ушбу одам учун коммунизм – зўр ҳаёт тўғрисида ваъда беради. Муаммо шундаки, коммунизм ўзининг издошини битмас-туганмас синфий жангга гирифтор қилади. Коммунизм издошчиси кўплаб одамларнинг ҳаётини бекордан–бекорга барбод қилади, бунинг натижасида эса олдингилари каби виждонсиз ҳукмрон синф пайдо бўлади.
Бундай мусулмон қалбининг туб-тубида чуқур қаҳр-ғазаб ва ҳақиқатни қўмсаш ҳис-туйғуси уйғонади. Бу каби инсонлар ҳаётда учрайдиган ҳар қандай адолатсизликка дуч келганда ич-ичидан куяди. Уларнинг фикрича, кимдир ҳокимиятни қўлига олиши керак бўлганда, енгиб бўлмас қийинчиликлар юзага келади, зеро нарсаларнинг асл ҳолатини, ҳатто куч ишлатиб бўлса ҳам, тўғриламоқ даркор. Бу тоифадаги мусулмонлар мақсаднинг барча харажатларини оқлашига ишончлари комил.
Ўзига сезилмаган ҳолда бу фаол одам аста-секин Худога итоат этувчи мўминдан ўзини Худо қилиб кўрсатувчи одамга айланади, чунки у вазиятни бошқаришни ўз қўлига олади. У Худо Шоҳлигини “инсон шоҳлиги”га айлантиради. Бундай одам ортодоксал исломнинг чигалликларидан холи эканлиги учун хурсанд бўлишимиз мумкин, бироқ уни Худога қайтариб олиб келиш йўлларини излаб топишимиз керак.
Шу каби келишувчан мусулмонлар билан мулоқот қилар эканмиз (ҳали ҳам бу одам ўзини дин бўйича бўлмаса ҳам, маданият бўйича мусулмон деб ҳисоблаши мумкин), масиҳий хизматчи охир-оқибатда яхшилик ёмонлик устидан ғалаба қозонишига, дунёдаги ишларнинг ҳаммасини Худо бошқариб боришига чуқур ишонч ҳосил қилиши керак. Булардан ташқари, бундай масиҳий хизматчи Худо Шоҳлигига бошловчи йўлни жуда яхши билиши даркор.
Исо Худонинг Шоҳлиги ҳақида Хушхабар тарқатиш учун келган (Марк 1:14). Унгача олам билмаган юксак даражадаги одоб-ахлоқ ва раҳм–шафқатни Исо ўргатди (Матто 5:7). Аммо У итоат этишни ва азоб чекишни, ҳали Раббийга юз бурмаганлар томонидан етказиладиган жабр-зулмни бошдан кечиришларини ҳам айтди. Эҳтимол, улар ҳеч қачон Худо кўрсатган йўлдан юрмасликлари мумкин.
Исо Хушхабарнинг олам бўйлаб тарқалишини, зулматда қолган дунёга “нур” кириб боришини, имонлини “туз”га ўхшатишини гапирди. Агар шундай бўлмаганда эди, бутун дунё куйиб, кули кўкка совурилган бўларди.
Мусулмон-социалист билан иш олиб борадиган миссионер Худо Шоҳлиги тўғрисидаги Инжил таълимотини жиддий равишда ўйлаб кўриши лозим. Бу идеалистга унинг моҳиятини обдон тушунтириб бериш имкониятига эга бўлиши ва ёрдам бериши керак. Акс ҳолда, бундай мусулмон бекордан–бекорга зўрлик қилиш йўлига кириб қолади.
Бундай мусулмонларни ниҳоятда эҳтиёткорлик билан Худога қайтариш керак. Уларга, Раббий ҳеч қачон бизни ёлғиз қолдирмайди, шундай Буюк Кун келадики, У инсониятнинг тарихий саҳнасига зоҳирий образда қайтиб, ҳаммани ҳукм қилади, деб ҳар бир мусулмон онгига етказиш лозим. Қолаверса, бошқаларни бу гапларга ишонтиришдан олдин, масиҳий хизматчиларнинг ўзлари буларнинг барига ишонч ҳосил қилишлари лозим.
26 – боб
Исо ва жангари мусулмонлар
Масиҳ билан нимаики боғлиқ бўлса, Унинг ҳар қандай вазиятни бошқара олиш қобилияти ҳайратда қолдиради. Унинг ташхиси ҳар доим тўғри бўлган. Уни жангари мусулмон довдиратиб қўя олмас эди. Қолаверса, Унинг шогирдларидан бири Симон Зилот бўлган (қаранг: Ҳаворийларнинг Фаолияти 1:13)
Зилотни нима ҳаракатга келтириши мумкин? (Зилот – бу яҳудий ватанпарварлар партиясини ёқловчи, фанатик зўравонлар тарафдори. –
Бугунги мусулмон олами юқоридаги тафсилотдан фарқ қиладими? Катта фарқ қилмайди. Тўғри, ғарб мустамлакачилари бу ерларни эндиликда тарк этган, бироқ ғарб таъсирининг жирканч сояси ҳамон тушиб турибди. Ал-ислом инъоми ҳозирги вақтда 41 мамлакат ўртасида бўлинган – бу барча мусулмонларнинг 78% ини ташкил қилади, қолган 22% эса бошқа мамлакатлардадир. Бундан ташқари, мусулмонлар 408 этник гуруҳлардан ташкил топганлигидан биз хабардормиз. Илоҳиёт нуқтаи назаридан улар, бир тарафдан, турли эътиқод ва мазҳабларнинг кенг доирасини, яъни ортодоксал исломдан тортиб анимистик динлар билан (яъни турли руҳларга эътиқод қилувчи динлар билан –
Иқтисод ҳам муҳим омилдир. Мусулмон давлатлари, нефтга эга бўлган давлатлардан ташқари, бутун дунё мамлакатларининг орасида иқтисодий кўрсаткичнинг энг пастида бўлган гуруҳни ташкил қиладилар. Мавжуд ҳолат мусулмон оламида чуқур норозиликнинг сабабчиси бўлиши ҳаммага маълум.
Мўмин мусулмон нуқтаи назаридан бундай бўлмаслик керак. Ислом – “энг зўр ва сўнгги дин”. Шунинг учун ҳам дунёга ҳукмронлик қилиш йўлида ислом ҳамма жойда устун туриши лозим.
Жангари мусулмон шундай савол беради: “Қаерда хатога йўл қўйилган?” Ушбу саволга жавоб оддий: “Сабаб шундаки, биз илк исломдан узоқлашиб кетдик. Мана нима учун Худо бизни марҳаматламади, бизнинг душманларимиз эса энг яхши нарсаларимизга эгалик қилмоқдалар. Душманларимиз биз билан шундай йўл тутганликлари натижасида халқимиз қашшоқлашиб қолган. Агар исломга яна қайтгудек бўлсак, Раббий бизга яна ёрдам бера бошлайди, шундай қилиш керак ҳам. Биз, Худо таъкидлаб ўтганидек, сўзсиз оламда яна ҳукмронлик қиламиз”.
Афсус ва надоматлар бўлсинки, кўплаб мусулмон пешволарининг таъкидлашича, мусулмонлар муаммоларининг ҳал қилиниши учун ечим бор деб айтадилар. Улар ўз фикрларини мусулмонларнинг ҳамма табақасига ва яқинларига зўрлаб сингдиришга ҳаракат қиладилар. Уларнинг фикрлари, бир тарафдан, ҳукмдорлар ва улар каби бўлишни истаган мусулмонларнинг ўртасида, иккинчи томондан, куч ишлатиш йўли билан қирғинбарот жанглар турли мамлакатларнинг ҳукмдорлари ўртасида чексиз, битмас-туганмас тўқнашишларга олиб келади.
Жангари мусулмоннинг дунёқарашига қайтар эканмиз, шуни таъкидлаб ўтишимиз керакки, бундай одам ислом барча ҳаётий масалаларнинг жавоби эканлигига ишонади. Унинг айтишича, исломни аввалги ҳолатига, яъни ўз тарихининг илк асрлардаги кўринишига ва Раббий марҳаматлаган қиёфасига қайтаришга ҳаракат қилиш лозим.
Шу тарзда фикр юритувчи одамларга қарата Исо нима деган бўларди? Кўп гап айтган бўларди. Менинг кузатишимча, жангари мусулмонларни ҳеч бўлмаганда, икки гуруҳга (эҳтимол, ундан ҳам кўпроқ гуруҳларга) бўлиш мумкин. Бир гуруҳ ҳақиқатдан ва чин дилдан ўз халқининг аянчли ҳолати борасида самимий қайғуради. Ҳақиқий Хушхабарни билмаган тарзда, бу мусулмонлар Раббий ҳақида ва Унинг йўллари тўғрисида Қуръондан билиб олганларига ҳамда Муҳаммад таълимотига суянадилар. Шуни ҳам ҳисобга олиш керакки, турли мунозарали масалалар бўйича юқори одоб-ахлоқ ва қарашларни намоён этган кўплаб Инжил фактлари Қуръонда топилган.
Ҳақиқатни сидқидилдан излаётган бундай одамларни Исо Ўз таълимотига жалб қилиб, кўп нарсаларни айтган бўларди. Ажойиб ҳаётни излаган одамлар Уни ҳеч қачон бефарқ қолдирмаган.
Тоғдаги ваъзида Исо Раббий томонидан марҳаматланган одамларнинг хислатлари тўғрисида гапиради: булар “руҳан камбағал бўлганлар”, “йиғлаётганлар”, “беозор бўлганлар”, “адолатга очу чанқоқлар”, “раҳмдил бўлганлар”, покдил бўлганлар, “тинчлик ўрнатувчилар” ва “адолат йўлида жабр кўрганлар” (Матто 5:3-10).
Бошқа бир ўринда Исо масалда Раббий томонидан марҳаматланганлар – очларни тўйдирганлар, чанқаганларга сув ичирганлар, мусофирларни меҳмон қилганлар, яланғочларни кийинтирганлар, касалларни боққанлар ва зиндондагиларни келиб кўрганлар ҳақида гапирди (Матто 25:34-36).
Шунингдек, ҳузур-ҳаловат амрларини нотўғри тушунган аёлга Исо деди: “Худонинг каломини тинглаб, унга риоя қиладиганлар бахтлироқдир!” (Луқо 11:28).
Ҳа, Исо одамларнинг яхши яшаши ҳақида ўйлади. Худди Иброҳим сингари, У Ер юзидаги барча халқларга бахт-саодат улашишга интилди.
Аммо Исо шуни ҳам тушунар эдики, одамлар танлаётган йўллар муҳимдир. У иблиснинг ҳийлакорлигини билади. Ўзларини валинеъмат деб эълон қилган, қўл остидагиларига “марҳамат” берувчи ҳукмдорлар ўз халқига узоқ кутилган самараларни олиб келиш учун энг ёвуз усулларни қўллашга қодир эканликларини ҳам Исо биларди. Унинг айтишича, Худо Шоҳлигига қилич билан эришиб бўлмайди: “Менинг Шоҳлигим бу дунёдан эмас. Агар Шоҳлигим бу дунёдан бўлганда эди, яҳудийларнинг қўлига тушмаслигим учун Менинг хизматкорларим курашар эдилар. Бироқ Менинг Шоҳлигим бу ердан эмас” (Юҳанно 18:36). “Маблағ кўзланган мақсадни қоплаши” тўғрисидаги фикрни У рад этди. Нотўғри усул ва воситалар мамлакатга лаънат ёғдириши мумкин, чунки қўли остидагиларга ўз ҳукмини ўтказмоқчи бўлган мансабдорнинг куч ишлатиши ниҳоятда катта талофатлар олиб келиши эҳтимолдан холи эмас. Юртга ёки бирон партияга ўз ҳукмини ўтказиш мақсадида ҳоким ўзининг душманлари билан бир қаторда, ҳатто кўплаб бегуноҳ одамларни ҳам таъқиб қилиши, қатл этиши ҳам мумкин эди.
Зўрлик ишлатиб, бу албатта оқланади, деб хато ўйлаганларга Исо аёвсиз сўзлар билан мурожаат қилган бўларди, чунки кўпчилик яхшилик қилиш мақсадида ҳақиқатдан ҳам ёвузликка қўл урганликларини тушунмайдилар. Зўраки усулларни Исо рад этган бўларди, бундай усуллардан фойдаланган одамларни шубҳасиз У айблаган бўларди. Исо уларга Ўзининг замондошларига қарата айтган қуйидаги сўзларини қайтариб гапирган бўларди: “Қиличингни қинига солиб қўй! Қилич кўтарганларнинг ҳаммаси қиличдан ҳалок бўлади” (Матто 26:52). Ўзгаришларни фақат тинчлик йўли билан амалга ошириш мумкин, деб айтган бўларди Исо. Биз тузга, томизғига, нурга ўхшашимизни У бизга ўргатган. Агарда буларнинг ҳаммаси ўз ишини бажаришига кимлардир ҳалақит бермаса, унда сифат, тузилиш ва ҳаёт тарзи ўзгаради. Исо қачонлардир Бутрусга айтган гапларини бугун ҳам қайтаради: “Қиличингни қинига солиб қўй...!” (Матто 26:52).
Бугунги жанг майдонида Унинг ўрнига иштирок этаётган бизлар, шундай усул топиб, зўрликни қўллаб-қувватловчи жангари мусулмонларни ўз сафимизга даъват эътишимиз керак: “Жуда яхши усул бор...” деб, уларни Исо таълимотига қаратишимиз керак.
27 – боб
Исо ва мутасаввифлар
Сизлар Масиҳни кўрмаган бўлсангиз ҳам, Уни яхши кўрасизлар. Ҳозир ҳам Масиҳни кўрмай туриб, Унга ишоняпсизлар, қалбингиз сўз билан ифодалаб бўлмайдиган ажойиб бир қувончга тўла. Ахир, имонингиз туфайли жонларингиз нажот топади (1 Бутрус 1:8-9)
Исо учун келишувчан мусулмонлар орасида бўлишдан кўра, мутасаввуфлар, яъни сўфийлар орасида бўлиш осонроқ эди, чунки суфийлар Худони билишга интилганларини аввал айтган эдик.
Сўфийларга нисбатан турлича ёндашувларни муҳокама қилишга ўтишдан олдин шуни таъкидлашимиз керакки, иш жуда осон кўчишига умид қилиб бўлмайди. Уларнинг содиқлиги (тўлиқ итоат этишлари) Исо Масиҳга тегишли эмаслигини биз ёдимиздан чиқармаслигимиз керак “Ички нур” ғояларининг устун келиши ҳақиқий нур тусини олиб, душман кучига ушбу таълимотни эгаллай олишига имкон яратади, бир-биридан ажралмаган, синкретик маросимлар Масиҳга қарши турувчи жинлар оламига йўл очиб беради.
Сизнинг Масиҳдаги шахсий ҳолатингизга ишонч ҳосил қилиш
Шундай қилиб, сўфийлар билан мулоқотга киришар экансиз, сизда яшаётган Масиҳ дунёда ҳукм сураётган барча руҳлардан устун эканига ишонч ҳосил қилинг. Бошқа руҳлар – бу дунёдан, улар сўфийнинг ичига кириб олиши ёки сўфий уларга бўйсуниши мумкин (1 Юҳанно 4:4).
Бизнинг вазифамиз – Масиҳ бизга душманнинг куч-қудратини оёқ ости қилиши учун берган иқтидордан фойдаланишдир, зеро ҳеч нарса бизга зарар етказмайди (Луқо 10:19). Бундан ташқари, сўфийлар ўзларининг “мен”и “ўлими”га ва “Худо билан иттифоқ”қа диққат-эътиборларини қаратар эканлар, Масиҳ йўқлиги учун улар янглишадилар. Шайтон имонсизларнинг зеҳнларини кўр қилган (2 Коринфликларга 4:4). Шунинг учун сўфийларнинг Масиҳга юз буриши осон бўлади, деб ўйламаслик керак. Ибодат – сўфийлар учун жангнинг асосий ва таркибий қисмини ташкил этади. Шуни ёдингизда тутингки, ичингиздаги Исо Масиҳ сўфийларни эгаллаб олган ҳар қандай “руҳ”лардан ниҳоятда кучлидир, У ўзга руҳларни ҳайдаб чиқариш ёки итоат қилдириш ҳокимиятига эга.
Инжилнинг функционал муқобилларидан фойдаланиш
Хуллас, қилаётган ҳаракатимизнинг мақсади – бу бошқа руҳий майдондаги жангда иштирок этиш эканлигини эсдан чиқармаганимиз ҳолда, сўфийларнинг қизиқишларини уйғота олган омилларга эътибор қиламиз. Бу омилларнинг муқобил вариантлари уларнинг юракларини очиши мумкин эди. Йўл-йўлакай шуни ҳам таъкидлаб ўтишимиз керакки, “муқобил вариант” иборасида биз ҳақиқий ёки сохта диний тажрибани назарда тутамиз, ҳақиқий тажриба фақатгина Исо Масиҳ эътиқодига асосланган бўлади. Бошқалари эса сохта. Бундан шу фикр пайдо бўладики, маълум шакллар ва маросимлар осонликча бир хилда ҳам иблис томонидан, ҳам Масиҳ томонидан бажарилиши мумкин. Бизнинг мақсадимиз – уларни Исо Масиҳ номи билан қўллашдир.
Биз ҳаракатимиз йўналишларини аниқлаб олганимиздан сўнг, сўфийларнинг тажрибаси – бу ҳақиқий тажрибанинг тақлиди эканлигини тасаввур қилайлик. Исода ҳақиқатдан ҳам ниманинг имкони бўлса, шунга инсон юраги интилаётганини бу тажриба кўрсатади. Сўфий Масиҳга яқинлашишдан маҳрум этилган, чунки у ўзгача руҳларга бўйсунган шакл ва маросимларнинг қалбаки нусхасидир. Аслида ўзга руҳлар эгаллаган ўрин фақатгина Унга тегишли эди.
Масиҳий хизматчисининг сўфийни имонга келтиришда қўллаётган усулларига қарар эканмиз, бошланишида иккала томонга ҳам қизиқиш уйғотадиган қуйидаги соҳаларни тавсия этиш мумкин.
Худога бўлган севги
Эътиқодли сўфийларнинг Худога нисбатан бўлган севгиси қандайлиги маълум. Шу билан бир қаторда гуноҳкорликни ҳис этиш, тавба қилишга интилиш, охир оқибатда, дунёдан воз кечиш уларга хос туйғудир. Сўфийлар ўзларининг диний феномени чекланган тушунчаларига асосан, баъзида тушунчаларга нотўғри маъно берсалар ҳам, дунёвий йўлларни ва Раббий йўлларини фарқлай олиш қобилиятига эгадирлар (бу масалада улар ҳақдирлар). Тўғри маънони фақатгина Муқаддас Битикдаги Илоҳий Руҳ кўрсатиб бера олиши мумкин.
Яҳудий ва масиҳий таълимотининг асл маъноси Худога нисбатан бўлган севгидан иборат. Илоҳий Руҳ туфайли илҳомланган Мусо бизга қуйидагича боқий сатрларни қолдирган: “Эй Исроил, қулоқ сол! Эгамиз Худо танҳо Эгадир.Эгангиз Худони бутун қалбингиз билан, жону дилингиз билан, бутун вужудингиз билан севинглар” (Амрлар 6:4-5).
1400 йил ўтгандан кейин келган Исо бу Амрларни бекор қилишга эмас, бажаришга келди, таълимотни мустаҳкамлади. Бу Таврот тафсирчисига Исонинг берган жавобидан кўриниб турибди. Тафсирчи Исодан Тавротнинг қайси амри буюк деб сўраганда, Исо қуйидагича жавоб берди: “Эганг Худовандни бутун қалбинг билан, бутун жонинг билан ва бутун онгинг билан севгин. Бу – биринчи ва энг буюк амр” (Матто 22:37-38). Ҳозирги кунларда бу севги масиҳий хизматчисининг ҳаётида яққол намоён бўлади. Масиҳий миссионер ҳаётда Худога нисбатан бўлган севгисини номувофиқликдан сақлаши керак. Бизнинг ҳаётимиз бу севгини акс эттириши лозим. Айниқса Худога бўлган севги бизнинг юрагимиз туб-тубидадир, деган ҳолатларда масиҳий ҳаёти бу севгининг бенуқсон гувоҳлигини намоён қилиши лозим. Ахир, Исо ҳам, орангизда муҳаббат ҳукмрон бўлса, сизлар ҳам бир-бирингизни Мен каби севсангиз, Менинг шогирдларим эканлигингизни ҳамма шундан билиб олади, деб айтган- ку (Юҳанно 13:34, 35).
Сўфий, Худога итоат этсам ва Ундан завқлансам, ҳақиқатдан ҳам Худода бутун диққат-эътиборимни жамлаб, сажда қилган бўламан, деб ўйлайди. Аммо масиҳийнинг Худога бўлган севгиси, шубҳасиз, сўфийнинг севги тушунчасидан минг чандон ортиқроқдир. Худога бўлган ҳақиқий севги одамларга нисбатан бўлган севгида намоён бўлишини биз биламиз. Шунинг учун ҳам, бир тарафдан, сўфийларнинг солиҳликка бўлган интилишини биз юқори баҳолаймиз. Лекин иккинчи тарафдан, севги тушунчасини баъзида нотўғри қабул қилган сўфийлардан биз баланд келишимиз, ўзимиз танлаган Худонинг севги йўлидан оғишмай боришимиз даркор. Ҳақиқий, чин нарса доимо сохта нарсадан юқори туради. Умид қиламизки, сизнинг сўфий танишингиз Масиҳ севгиси ҳақиқатдан ҳам устун эканлигига ишонч ҳосил қилади. Чунки у ўзининг шахсий, номукаммал тажрибасидан пайдо бўлган севгини солиштириб кўрганда, шубҳасиз, Масиҳ севгиси устунлигини кўради ва ҳар бир сўфий шундай севгига интилади.
Ҳақиқий тавба қилиш
Инжилдаги гуноҳлар учун тавба қилиш, дунёдан ва ўзликнинг “мен”идан воз кечиш тушунчаси сўфийликдаги тушунчаларга қараганда, чуқур ва кенг экан. Сўфийлар баъзи бир ғояларини масиҳий роҳиблардан ўзлаштиришганини ёдимизда сақлашимиз керак. Минг афсуски, роҳиблик ҳақиқий Инжил илдизларини қаттиқ тутиш ўрнига, тананинг жисмоний олами ва материяси гуноҳлидир, барча яхшиликлар руҳий муҳитда мужассамлангандир деган неоплатонизм ғояларини қабул қилди (Wilson, 1989:90). Гуноҳ шунда намоён эдики, бу жисмоний тана дунёда бирор нимага эътибор қилишганда, бу - гуноҳ, тақводорлик эса Худо ҳақидаги фикрларда мужассам эди. Шунинг учун тавба қилиш – бу дунёдан воз кечиш ва бутун диққат-эътиборни фақат Худога қаратишдир. Сўфийлик – адашган масиҳийлар, яъни роҳиблар орқали неоплатонизмнинг бу ғояларини қабул қилди. Буларнинг ҳаммасида Ижил ақидалари ўз моҳиятини йўқотди. Инсонга – ахлоқий тубанликка тушган мавжудотга, бироқ ҳаётга қайтиши мумкин бўлган одам билан муносабат ўрнатиш ўрнига, сўфийлик ягона имкониятни “дунёни тарк қилишда” кўради. Бу эса, шубҳасиз, масиҳийликдаги яқинларни қутқариш бурчи ҳақидаги таълимот сўфийликка ўтиб йўқолди.
Масиҳий хизматчиси яратилиш, гуноҳ қилиш, гуноҳни ювишга оид Раббийнинг фаолиятини, бу фаолиятнинг чўққиси – хочда Исо Масиҳнинг ўлимини Муқаддас Китоб талқини бўйича тушунтириши лозим. Масиҳнинг танаси чиримасдан тирилганини, олий ҳақиқат ҳукмронлик қиладиган янги осмонга ва янги заминга бизнинг интилишимиз мақсадини ҳам билиши керак. Инжил яратилишни ва ҳаётнинг гуллаб-яшнашини маъқуллайди. Худо бизларни эркак ва аёлларга ажратиб, инсоний хислатларни барқарор қилди. Бироқ берилган инъомлардан нотўғри истифода этилишига (Муқаддас Китобда бу гуноҳ деб аталади), Худонинг касб-кори худбинларча ва ахлоқсизларча бузиб кўрсатилишига ачиниш лозим. Масиҳий хизматчиси яратилишнинг, гуноҳга ботишнинг ва тавба қилишнинг сўфийларга хос талқини асоссизлигини кўрсатиб беришга даъват этилган. Инжил ҳақиқатини тиклаш –ягона йўл бўлиб, унда илоҳий вужудга келиш (янгидан туғилиш) асосларини тўғри тушунишга замин яратилади, Муқаддас Руҳда имон келтирилади. Бу шундай хулқ–атворки, ишонч-эътиқод, имон ва Руҳ, Раббимиз Исо Масиҳнинг келишига умид боғлаш, янги самоларни ва янгича ерни кўриш уйғунликни намоён этади. Бу эса сўфийларга оид кейинги нуқтаи назарни кўриб чиқишимизга олиб келади.
Исо Масиҳ – оламнинг Нури
Сўфийнинг ўй-хаёллари Худонинг чуқур ички ҳис-ҳаяжонларига эришиш учун қаратилган. Айнан шунда сўфийнинг Худога бўлган севгиси ва юрагидаги ички ёруғликка (Илоҳий Нурга) интилиши намоён бўлади. Ушбу сўфийларни икки гуруҳга бўлиш мумкин: ўзини йўқотадиган даражада талтайиб кетган, инсоний шуҳратпарастликка интиладиганлар сўфийлар ва ҳақиқатдан Худони излаётган сўфийлар. Биринчи гуруҳдагиларга айтадиган гапимиз шуки, улар Инъом берувчининг ўрнига “инъом”ни ахтармоқдалар; иккинчи тоифасига эса Исо Масиҳга ишонч-эътиқодлари туфайли биз кўп нарсаларни таклиф қилишимиз мумкин. Исо халқ орасида юрганда шундай деган: “Мен оламнинг нуриман. Кимки Менга эргашса, ҳеч қачон зулматда юрмайди, балки ҳаёт нурига эга бўлади” (Юҳанно 8:12). Шу тарзда У Илоҳий табиатини тасдиқлади. Бундан минг йил олдин Довуд шундай деб ёзган: “Ҳаётнинг булоғи Сендадир,Зиё олурмиз Сенинг нурингдан ” (Забур 35:10). Муқаддас Руҳ томонидан илҳомлантирилган Юҳанно Раббий тўғрисида шундай дейди: “Калом — ҳаёт манбаи эди, Бу ҳаёт инсонларнинг Нури эди. Нур зулматда порлайди,Зулмат эса Нурни енголмади” (Юҳанно 1:4, 5).
Ҳақиқатдан ҳам, Исо барча маънода – “Оламга Нур”.
Исо нафақат Ўзининг чексиз донолигини намоён этади, балки ҳаётнинг барқарорлашганини ҳам намоён қилади. Ҳозирги кунда Исо – “Оламга Нур”дир. Миссионер Исони ҳаммани қўллаб-қувватловчи, мукаммал Нажоткор, Севги эканини ўрганиши керак. Шу муносабат билан Юҳаннонинг Биринчи Мактуби ибратли эканлигини айтиб ўтиш лозим: “Севмайдиган одам эса Худони ҳеч қачон билмаган. Ахир, Худо севгидир” (1 Юҳанно 4:8). Исо – севгининг олий Илоҳий зуҳуридир: “Ўғил — Худо шуҳратининг порлаши, Худо борлиғининг аниқ суратидир. У Ўзининг қудратли каломи билан коинотни асраб турибди...” (Ибронийларга 1:3). Исо – сўфий излаётган севгининг зуҳуридир.
“Мен”имизнинг ўлими тўғрисида масиҳийча тушунча
Севги билан яшашдан ташқари, сўфий дўстларимиз “ўзликни Худога бағишлаш”нинг бошқа томони борлигини ҳам эсдан чиқармаслиги керак. Бу – “мен”имизнинг ўлими, олдинги эски табиийликнинг ўлими, гуноҳнинг ўлимидир. Шунда биз Худо учун тирик бўламиз. Айнан шу маънода сўфийлар “ўлим” деб атайдиган ҳолатни, гуноҳнинг ўлими каби бошимиздан ўтказамиз. Ҳаворий Павлус ўзининг “ўлими” ҳақида шундай деб ёзган: “Энди яшаётган мен эмас, балки Масиҳдир. У менинг ҳаётимни бошқаряпти. Ҳали тирик эканман, Худонинг Ўғлига бўлган имон билан яшайман” (Галатияликларга 2:20).
О, бу қандай ҳаёт! Ахир, Худонинг Ўғли бизнинг танамизда яшамоқда, биз орқали севгига тўла мукаммал ҳаёт кечирмоқда. Айнан шуни сўфий бутун ҳаёти давомида излаган эди-ку. Бу – қачонлардир сўфий амалга ошишига умид қилган ҳодисалардан ҳам юксакроқ ва жозибалироқ. “Биз ҳаммамиз очиқ юзимиз билан Раббийнинг улуғворлигини кўриб турибмиз. Биз бора–бора ўзгарар эканмиз, Раббийга ўхшаган бўламиз ва янада улуғвор бўламиз. Буларнинг ҳаммаси Раббимизнинг Руҳи орқали содир бўлмоқда” (2 Коринфликларга 3:18).
Ҳа, биз Худо орқали, Масиҳ орқали, Муқаддас Руҳ орқали Раббимиз сурати томон ўзгармоқдамиз, биз дунёдан кетмай, қайтанга унга ғарқ бўлиб, ўз яқинларимизга ёрдам бериш учун севгига тўлиб, чинакам яшамоқдамиз. Исо Масиҳнинг айтган башоратлари ҳақиқатан амалга ошмоқда. Буларнинг ҳаммаси туфайли биз сўфийларга интилган “Нур”да яшамоқдамиз. Нурга дахлдорлигимизнинг исботи – бу эзгу ишлардир. Эзгу ишлар Отанинг борлигини тан олишга, Унга ҳамду санолар айтишга инсонларни даъват қилади.
Мусиқанинг тикланиши
Мусиқа учун ҳам ўрин топилади. Муҳаммад мачитларда мусиқа чалинишини таъқиқлаб қўйган, шунинг учун ҳам мусулмонларнинг руҳи маъюс, умидсиз аҳволда. Пайғамбар Зафаниё Раббий Илоҳий Руҳдан илҳомланиб, қўшиқ айта олишини бизга кўрсатиб берди. Ҳақиқатдан ҳам, нега бундай бўлиши мумкин эмас?! Биз Унинг суръати бўйича яратилганмиз ва қўшиқ куйлаймиз. Биз куйлаётган қўшиқни У тинглашни яхши кўради. Бироқ аввалига Худо қўшиқ куйлай олишига ишонишимиз керак: “Эгангиз Худо сизнинг орангиздадир. Сизга зафар келтирувчи жангчи Ўшадир. У сизни деб хурсанд бўлиб севинар, Ўз севгиси ила қўрқувларингизни олиб ташлар” (сўзма сўз таржимада: “қўшиқ куйлаб” –
Айнан “қўшиқ куйловчи сўфийлар” кўплаб бутпарастларни исломга юз бурдиришга сабабчи бўлдилар. Бизнинг ҳозирги мақсадимиз – мусиқа ва қўшиқлар орқали сўфийларни Исога олиб келишдир. “Эгамизни тараннум этинг,
Унга олқишлар бўлсин,
Ҳар кун Унинг нажотидан сўйланг!” (Забур 95:2). Шунингдек, ҳар турли мусиқа асбоблари жўрлигида сўфийлар рақсларга ҳам ўрин топишлари керак.
Эгамизга улар рақс ила ҳамду сано айтсин,
Доира, лира Унга атаб куй чалсин.
Эгамиз ўз халқидан хушнуддир,
Мазлумларга нажотни тож қилиб кийдиради
(Забур 149:3, 4).
Унга ҳамду сано айтинг бурғу чалиб,
Унга ҳамду сано айтинг арфа, лира чалиб.
Доира чалиб, рақс ила Унга ҳамду сано айтинг,
Торли асбоб, най чалиб, Унга мадҳиялар айтинг.
Жарангдор зиллар чалиб, Унга ҳамду сано айтинг,
Оҳангдор зилларни қаттиқ чалиб, Унга мадҳиялар айтинг.
Эгамизга ҳамду сано айтинг,
Эй жамики тирик жонзотлар!
Эгамизга ҳамду санолар бўлсин
(Забур 150:3-6).
Келинглар, сўфийлар ҳақиқий илдизларини Исо Масиҳда топишларига ёрдам берайлик. Уларнинг мусиқий қобилиятларини ва қўшиқларини ҳақиқий Худога йўллайлик.
Сўфийликнинг муҳитга мослашиш қобилияти
Маҳаллий шароитда сўфийликнинг мослашиш қобилияти масиҳийларнинг фойдасига ёки зарарига айланиши мумкин эди. Ўйлашимизча, бу мослашиш тамойиллари Инжилни сўфийлар қабул қилиши билан амалга ошади. Келинглар, сўфийларнинг Инжилни баҳолашга тайёрликларидан фойдаланайлик, уларга қандай қулай туюлса, шундай намоён қилишларига имкон берайлик. Масалан, масиҳий мадҳияларини маҳаллий мусиқага солиш мумкин. Бу эса ушбу халқнинг ўз она тилида ибодат қилишини назарда тутади. Биз бир одамга Илоҳий Руҳни қандай қабул қилишни ўргатамиз, шу билан бирга, Худо одамлар орасида яшаганда ҳамма биргалашиб, Уни қандай қабул қилишларига ҳам ўргатамиз.
Сўфийлик йиғилишларидан - хонаки жамоатларга
Ниҳоят, шундай жойлар ҳам борки, у ерда аҳолининг кўпчилиги масиҳийларга душманларча муносабатда бўлган мусулмонларни ташкил қилади. Сўфийларнинг кичик гуруҳларга бўлиниб, алоҳида учрашиб туриш одати “хонаки жамоатлар”нинг яратилишига асос бўлади. Бу нафақат афзаллик, балки масиҳий ибодатхоналари очиқдан-очиқ таъқиб қилинаётган мусулмон давлатларда “хонаки жамоатлари”нинг мавжуд бўлиши учун заруратдир.
Ушбу китобнинг сўнгги бобларида биз хонаки жамоатларга бағишланган масалалар бўйича атрофлича тўхталамиз.
28 – боб
Исо ва халқ исломига итоат этувчи
мусулмонлар
“Энди, эй Эгамиз, уларнинг таҳдидларига қара! Бу қулларинг жасорат билан Сенинг сўзингни айтишлари учун бизга имкон бер. Қудратингни кўрсат, токи Муқаддас қулинг Исо номи билан хасталарга шифо берайлик, аломатлар ва мўъжизалар кўрсатайлик” (Ҳаворийлар 4:29, 30).
Ушбу бобни ўрганишдан олдин яна бир бор “халқ исломи”га бағишланган бобдаги материалларни кўриб чиқиш лозим. “Халқ исломи” термини замирида камдан-кам учрайдиган нодир ҳодисани назарда тутишимизни бир эсланг: “халқ исломи” одамлари ўзларини юзаки мусулмонлар деб ҳисоблайдилар, аслида эса улар анимистик ёки бутпарастликнинг турли кўринишларига эътиқод қиладилар.
Эътиқоднинг бу шакли илоҳий оламни жиддий муҳокама қилишга ундайди. Эътиқоднинг бу шакли қанчалик ноаниқ ва пойма-пойлигига қарамасдан, “халқ” мусулмонлари ҳаётни қандай кўрсалар, шундай тушунишга даъват қилади. “Халқ” мусулмонлари эса уларга тўсиқ ўрнатувчи ёки уларнинг кундалик ҳаётларида одамларга ёрдам берувчи илоҳий кучларни кўрадилар. Нимаики юз бераётган бўлса, “халқ” мусулмонлари тушунчасида ўша ҳодисанинг руҳий сабаби бор. Шу нуқтаи назардан ҳаёт бу руҳий кучларни қўллаб-қувватлашдан ёки уларни эзгу ёки ёвуз мақсадларда ишлатишга уринишдан, уларни бетарафлаштиришдан иборат, токи ўша руҳий кучлар ҳеч кимга ва ҳеч нарсага зарар етказа олмасинлар. Тахмин қилинишича, эътиқоднинг маҳаллий вариантига қараб, руҳлар ҳамма нарсада мавжуд.
Дунёқараш инжилчами ёки ғарбчами?
Бундай тасаввурга кўникмаган одамлар учун, айниқса, дунёвий тафаккурни ҳамма соҳада қабул қилганлар учун илоҳий мавжудотлар ҳақиқатдан бор. Аммо бу илоҳий мавжудотлар имонлилар тасаввур этган нарсаларни бажара олиши жуда ғалати бўлиб туюлади. Ғарбча ёки дунёвий тарзда фикр юритувчи китобхон мени бундай бидъатларга ўч экан деб ўйламасин. Шунинг учун бизнинг ғарб намунасидаги дунёқарашимиз инжилча дунёқарашдан фарқ қилишини эсда тутишимиз лозим. Ғарб ёки дунёвий намунадаги фикр-қарашлар инжилча дунёқарашга зид равишда ривожланди.
Мен эса ғарб дунёқарашини хато деб ҳисоблайман, шайтоннинг, иблиснинг, руҳларнинг, ажиналарнинг, иблис бошлиқлари ва кучларининг инжилча тасвири эса ҳақиқатни кўрсатади, деган нуқтаи назарни маъқуллайман.
Илон (иблис, шайтон, душман, иблис шаҳзодаси) тимсоли Муқаддас Китобда Одам Ато ва Момо Ҳаво Адан боғидаги гуноҳ қилишларидан (Ибтидо 3) бошлаб, то фаришта–аждаҳо, яъни иблис ва шайтон деб аталган илон минг йил муддатга кишанлангунга қадар (Ваҳий 20) эсланади. Шайтон инсоният тарихида бор, инсонлар доим уни ҳис қилганлар. У самоларда жанг олиб борган. Кўплаб фаришталар унинг қўзғолонига қўшилишган.Осмонда жанг бўлган. Бироқ Раббийнинг жангчилари Микоил ва унинг фаришталари бошчилигида аждаҳога қарши жанг қилдилар. Аммо аждаҳо ғолиб бўлолмади. Осмонда уларга бошқа жой қолмади. Улкан аждаҳо – иблис ва шайтон деб аталган, бутун дунёни алдаб йўлдан оздираётган ўша алмисоқ илон ўз фаришталари билан бирга ер юзига улоқтирилди (Ваҳий 12). Одам Ато ва Момо Ҳаво даврида илон Адан боғида эди (Ибтидо 3).
Мусо ва Иброҳимгача яшаган Аюб (Kelso, 1968:147) барча даврларда улуғ илоҳий жангда аждаҳо билан курашишга Эгамиз Раббий томонидан танлаб олинган эди (Аюб 1, 2).
Худо Мусога амрлар берган даврда (милоднинг 1440-1400 йил.), одамлар ўз болаларини иблисларга қурбонлик қилиб келтирганлар (Амрлар 32:17). Тафсирчилар ҳам “Ўз ўғилларию қизларини ўлдириб, жинларга қурбонликка бағишлаганлар” (Забур 105:37).
Довуд даврида (тахминан милоддан олдинги 1000 йилларда) ҳам Иблис Исроилга қарши ҳаракат қилди. Иблис Яҳудо ва Исроил халқини санаб чиқишга Довудни мажбур қилди ва шу йўл билан Эгамизга эмас, аҳолини рўйхатга олиб ўз қўшинига ишонишга даъват этди (2 Шоҳлик 24:1).
Ишаё (милоддан олдинги 740-700 йиллари) Бобил шоҳи устидан ҳукм чиқарар экан, ўзини Олампаноҳ (Люцифер ёки тонг ўғли) ҳокимиятидан юқори тутаётган “ҳукмронлик” тўғрисида башорат қилади. Ҳизқиё Шайтоннинг юз тубан тушишини – “баркамолликнинг аъло намунаси”дан то “ичидан олов чиқиб уни куйдириб” юборишигача батафсил ёритиб беради: “Сени билган халқлар аҳволингни кўриб, донг қотдилар.Сенинг бошингга даҳшатли ўлим келди, Сен абадий йўқ бўласан”” (Ҳизқиё 28:19).
Закариё китобида (тахминан милоддан олдинги 520 йиллар) Иблис Ёшуанинг ўнг томонида туриб, Уни айблаб тургани тасвирланган: “Кейин фаришта менга Эгамизнинг фариштаси олдида олий руҳоний Ёшуа турганини кўрсатди. Ёшуанинг ўнг томонида эса Шайтон уни айблаб турган эди” (Закариё 3:1).
Шайтон ҳаракатлари ва ҳокимияти умумий тарзда қуйидаги оятларда тасвирланган: “...бутун дунё эса ёвуз шайтон чангалида эканини биламиз... ” (1 Юҳанно 5:19) ва “Улкан аждаҳо ерга улоқтирилди. Бутун дунёни алдаган бу қадимги илон иблис ва шайтон деб аталган. У ўз фаришталари билан ерга улоқтирилди” (Ваҳий 12:9). Исо заминдаги хизматига киришиб, имон келтиргандан кейин нима юз берди? Ўшанда Исо иблис синовидан ўтиш учун Муқаддас Руҳ томонидан саҳрога олиб борилди (Матто 4:1-11).
Исо жинга чалиниб кўр ва соқов бўлган кишини даволаганини кўрган Унинг душманлари, Исони “инс-жинсларнинг бошлиғи – иблиснинг кучи билангина жинларни қувиб чиқарган” деб айблашди. Уларнинг ўй-фикрларини Исо уқиб олиб, деди:
“Агар Мен жинларни Худонинг Руҳи билан қуваётган бўлсам, демак, Унинг Шоҳлиги сизларга ҳам келган. Ким кучли одамнинг уйига бостириб кириб, унинг мол–мулкини талон–тарож қила олади? Аввал у уйнинг эгасини боғлаб қўйиши керак, кейингина уйини талон–тарож қила олади?” (Матто 12:28, 29).
Исо бу ерда иблисни бойлаб, унинг уйини бузганини, уйдаги жинга чалинганларнинг ичидан жинларни қувиб чиқарганини назарда тутади. Шуниси муҳимки, жинларни ҳайдаб чиқаргач, Исо Ўзининг Шоҳлиги мавжудлигини кўрсата билди. Унинг дунёқараши бўйича (қолаверса, менинг дунёқарашим бўйича ҳам), ҳар бир одам зулмат шоҳлигига (шайтонга), ёки Худо Шоҳлигига тегишлидир.
Бу эса секуляристик қарашларга асло ўхшамайди. Бу қарашларга асосан, ҳамма нарсалар рационал, илмий тушунчага эга, ҳеч қандай илоҳий, ўзгача ибтидога эга эмас ёки ёвуз кучлар мутлақо йўқ. Афсуски, бегона, ёт қарашлар бутун дунё ибодатхоналарига кириб борди, бунинг оқибатлари эса жуда ачинарли: масиҳийлар уларнинг душманлари ким ёки нима эканлигини ҳаттоки тасаввур ҳам қила олмай қолдилар.
Душман кучи
Ушбу мавзу муҳокамасини тугатишдан олдин душманнинг кучи нимадан иборат эканлигини ва у бизга қандай талофот етказиши мумкинлигини диққат-эътибор билан кўриб чиқайлик. Душман яхши уруғ сепилган ерга бегона ўтларни сепади (бегона ўтларни сепган душман – иблисдир) (Матто 13:39). “Сўқмоқ йўл устига тушган уруғлар шундай одамларни билдиради: улар каломни эшитадилар, лекин ишонмасликлари ва нажот топмасликлари учун иблис уларнинг юрагидан каломни олиб кетади” (Луқо 8:12). Шайтон Яҳудонинг ичига кириб олди ва унинг юрагига Исога хиёнат қилишни жо қилди, Яҳудони шайтон тўлиқ ўзига бўйсундирди (Юҳанно 13:27).
Довуд даврида шайтон Исроилга қарши чиқди ва имонли шоҳни Худога эмас, ўзига ишонтириш мақсадида аҳолини рўйхатдан ўтказишга кўндирди. Аюбнинг подаларини ўғирлаган ва унинг хизматкорларини ўлдирган ўғриларни шайтон қочириб юборди. Аюбнинг болалари тушлик қилиб ўтиришганда, иблис шамолни ниҳоятда қаттиқ эстирди. Кучли эсган шамол болалар ўтирган уйни бузиб юборди ва болаларни уй босиб қолиб нобуд қилди. Шайтон ҳаттоки Худонинг ижозати билан Аюбга мохов касаллигини юбориш имкониятига эга бўлди.
Билишимизча, Янги Аҳд даврида жин одамларни чалиб, соқов қилиши (Матто 9:33), тутқаноқни келтириб чиқариши (Матто 17:15) мумкин эди. Иблис ёвуз руҳга чалинган одамга шундай куч берар эдики, бу одамни кўп мартаба кишану занжирлар билан боғлаган бўлсалар ҳам, у занжирларни узиб, кишанларни синдириб ташлар эди. Уни тийиш учун ҳеч кимнинг кучи етмас эди. У кечаю кундуз қабрларда, тоғларда бақириб юрар, ўзини тошларга уриб жароҳатлар эди (Марк 5:2-5). Иблислар қизга ёмон руҳи бор фолчиликни ато қилдилар (Ҳаворийлар 16:16), иблислар одамларни дам оловга, дам сувга, дам ерга ташлаб, тутқаноғи борларга жуда азоб берардилар (Матто 17:15).
Жинлар охирги замонларда баъзи одамларни нотўғри таълимот билан йўлдан оздирадилар ва имондан қайтарадилар (1 Тимўтийга 4:1); улар турли жойларни ўзларига макон қилиб олиш қобилиятига эга эдилар (Ваҳий 18:2). Мажусийлар ҳам Худога эмас, жинларга қурбонлик бағишлайдилар, уларнинг дастурхонида ўтириб, жинлар косасидан ичадилар (1 Коринфликларга 10:21, 22). Жинлар ажойибот яратадиган, одамларни алдайдиган руҳлардир (Ваҳий 16:14).
Ислом билан курашишга киришар эканмиз, нималарни ёдда тутишимиз керак? Учта нарсани доимо ёдда тутишимиз лозим. Биринчидан, ислом таълимотининг ва Худога хизмат қилишнинг асоси ҳамда юраги масиҳийга қарши қарашлардан иборат (Исо ҳақидаги Қуръон таълимоти бўлимига қаранг).
Иккинчидан, мажусийлар маданиятини забт этган ислом кейинроқ уларнинг урф-одатларини беркитиш учун юпқа парда сифатида хизмат қилди. Бу дин – Жанубий Филиппин майдонларидан бошланиб, то Марокашда, Атлантика океанининг соҳилларигача жинлар ва шайтонлар ҳукми остидадир. Гарчи бир қарашда ортодоксал ислом ва анимистик динлар ўртасида номутаносиблик кўриниб турса-да, масиҳийликка қаршилик қилиш борасида улар бир-бирига унчалик зид эмас. Ортодоксал исломда ҳам, халқ исломида ҳам Худо томонидан яратилган ҳамма нарсани мағлуб қилишга ва бузиб ташлашга интилаётган Масиҳнинг душманлари беркиниб ётишибди.
Муқаддас Битикка кўп мурожаат қилганимизнинг учинчи сабаби шундан иборатки, иблис тўғрисида нотўғри тасаввурга эга бўлиш натижасида Ғарбда секуляристик дунёқараш кенг тарқалди. Бундай дунёқарашга кўра, шайтон ва жинларнинг борлиги инкор этилади. Ғарблик кўп одамлар ўзларининг маданиятига бошқа кучларнинг руҳий жанги ҳақида ҳеч нарсани билишмасди. Энди секулярист-масиҳийларни инжилча дунёқарашга қайтариш лозим. Ғарб миссионерлик ҳаракатининг энг катта хатоларидан бири шу бўлдики, дунёвий тасаввурлар билан келишув натижасида миссионерлар иблис ва шайтонларнинг реал кучини кўрмадилар. Қолаверса, бундай реал кучлар одамларнинг диний хулқ–атворида фаолият кўрсатарди. Одатда, маҳаллий аҳоли шайтон таъсири ҳақида миссионерларга қараганда кўпроқ билишади. Бу эса, шубҳасиз, миссионер хизматининг фаоллигини талаб қилади. Чарлз Крафт Нигериядаги миссионерлик тажрибасидан келиб чиқиб, бу фожеани шундай тасвирлаб берган: “Биз Инжил жамоатига тегишли бўлсак ҳам, нигерияликлар учун муҳим соҳа ҳисобланмиш – руҳлар дунёси ва уларнинг муносабатлари соҳасида ҳеч қандай тайёргарлигимиз йўқ эди. Нигерияликлар доимо гапни ёвуз руҳлар келтириб чиқараётган ҳар хил мусибатларга буришарди. Нигерияликларнинг қарашича, касалликлар, бахтсиз ҳодисалар, ўлим, одам ва ҳайвонларнинг наслсизлиги, ёки ернинг унумсизлиги, қурғоқчилик ва бошқа-бошқа бахтсизликлар – ўша ёвуз руҳлар кўрсатаётган салбий таъсирдир” (Kraft, 1989:3, 4).
Сўнгра Крафт ўз дунёқарашида юз берган ажойиб ўзгаришни тасвирлаб берди. Бу эса ўз навбатида Крафтни сўнгги йилларда янгидан-янги фаол амалий хизматга ундади. Бу ўзгаришни Крафт Жон Вимбер икковининг ўртасида юз берган дўстона алоқалар билан боғлайди. Чунки Жон Вимбер шунга ўхшаш ўзгаришни бир неча йил олдин бошидан ўтказган эди. Мана натижа қандай бўлди: “Тез орада мен Жон Вимбердан ибрат олиб, унинг йўлидан юрдим ва ҳаётимда биринчи бор масиҳийликни ғоят таъсирчан ваъз қилдим” (1989:8).
Худонинг кучи ва ҳокимиятидан фойдаланиш
Дунёқарашдаги бундай ўзгариш қандай юз берди? Биз бундан сабоқ олишимиз мумкинми? Бунинг замирида, Исо ўз шогирдларига берган куч ва ҳокимиятдан қандай фойдаланиши тўғрисидаги кашфиёт мавжуд эди. Муқаддас Битикда Исонинг шогирдлари илк бор Инжил Хушхабарига гувоҳлик бергани келганлари ҳақида айтилади: “Исо Ўзининг ўн икки ҳаворийсини ёнига чақириб, уларга ёвуз руҳларни қувиб чиқариш ва ҳар қандай дарду хасталикларни соғайтириш қудратини берди” (Матто 10:1). “Исо ўн икки ҳаворийни ёнига чақириб, уларга ҳамма жинларни қувиб чиқариш ва касалликларни даволаш қудрати ва ҳокимиятини берди. Исо уларни Худонинг Шоҳлигини эълон қилишга ва хасталарни шифолашга юборди” (Луқо 9:1, 2).
Кўплаб мажусийлар билганларини, жумладан, бугунги кунда ҳам Раббий минг йил олдин қандай ҳаракат қилган бўлса, бугун ҳам шундай ҳаракат қилаётганини Жон Вимбер, Дон Уильямс, Чак Крафт ва бошқалар ҳам билиб олишди. Кимки Раббийнинг кучи ва ҳокимиятига ишонса, унга интилса, ўша куч ҳам, ўша ҳокимият ҳам унга тегишли бўлади.
Мен бу кузатишларимни зарур деб ҳисобладим. Бир қарашда, бу бизга унчалик муҳим эмасдай туюлади, чунки кўплаб китобхонларим, эҳтимол, худди мен каби яратилгандирлар. Бу нимани англатади? Бу дегани – улар ҳам мен каби Инжил ибодатхоналари орқали Масиҳга келишди– деганидир. Мен ҳам узоқ йўлни босиб ўтдим – илоҳий нарсаларни инкор этувчи дунёвий дунёқарашдан бошлаб то Инжил таълимотининг ҳамма қисмларини қабул қилмасликкача бўлган йўлни босиб ўтдим. Мен ислом оламида олиб бораётган курашнинг илоҳий мезонларига дуч келганимда, хизматим ҳеч натижа бермади. Биз Худонинг ҳокимиятига ишонибгина руҳларни ажрата оламиз, эндиликда Худонинг касби-кори орқали беморларга шифо беришимиз керак. Жинга чалинганларнинг ичидан жинларни қувиб чиқаришимиз лозим.
Биз айниқса халқ исломининг урф-одатларига дуч келганимизда, ишончимиз ниҳоятда муҳимдир. Ҳар қандай уринишлар жиддий натижа бермайди. Тўғри, юзаки имон келтириш бўлиши мумкин, аммо янги имонли ўзини безовта қилаётган ёвуз кучни нима қилишни билмайди. Масиҳий хизматчисига, ёвуз кучлар йўқ деб таълим берилган эдию, энди эса ўзини уларга топширади. Хизматчи нима ва қандай содир бўлганидан тўлиқ бехабар бўлиб қолаверади.
Юқорида айтиб ўтилган ва биз кўпинча дуч келадиган “куч” табиатини назарда тутган ҳолда, яна бир бор халқ исломига мурожаат қиламиз, қандай ёндашишлар нафъ бериши мумкинлигини тасаввур этишга ҳаракат қиламиз.
Хизматчини тайёрлаш
Ишонаманки, ҳаммамиз Муқаддас Китобни ҳаётимизнинг мутлақ йўналтирувчиси сифатида қабул қиламиз. Исо ҳақиқатдан ҳам кеча, бугун ва доимо ўзгармасдир. Муқаддас Руҳ ҳам худди шундай. Илоҳий Руҳнинг инъомлари ва ҳокимияти Исо ва ҳаворийлар замонидагидек бугун ҳам ҳаммабопдир. Биз диний тажрибамизда нимадир етишмаётганини ҳис қилиб, кўпчиликни яна Муқаддас Китобга мурожаат қилишга ва Янги Аҳд таълимотини бошқатдан кашф қилишга мажбур этди.
Тушунтиришни талаб этувчи халқ исломи соҳалари
Мен ўн саккиз йил давомида Покистонда панжобликлар орасида яшадим. Халқ исломи миллионлаб панжобликлар ҳаётида намоён бўлгани учун, кўрганларимга Муқаддас Китобдан тушунтириш излашга мажбур бўлардим. Биз ҳар куни юзлаб, баъзида минглаб одамлар турли муқаддас қадамжоларга – “пирларга”, турли “муқаддас илоҳий одамлар” ҳузурига шифо топиш, маслаҳат олиш, дам солдириш, душманларнинг “йўлини боғлаш”, ёвуз кучлардан ҳалос бўлиш мақсадида бораётганларини кўрамиз. Бу одамлар келажак тўғрисида билим олиш учун, ҳосил мўл-кўл бўлиши учун, далалар унумли бўлиши ва қўй-қўзилар кўпайиши учун, ёмғир ёғишини сўраш учун, хуллас, кундалик муаммоларни хал қилиш учун ёрдам сўраб борадилар. Айнан илоҳийлик ҳаётда учрайдиган қийинчиликларга муносабатни шакллантиргани учун, бу нарсалар бизга ўз қарашларимизни қайта кўриб чиқишга мажбур қилди.
Крафт “Масиҳийлик ҳокимияти” (Kraft, Christianity with Power, 1989:53, 62) номли китобида ўз дунёқараши ўзгарганлигини қуйидагича тасвирлаб берган:
“Бошимдан кечираётганларим – бу бебаҳо бойликларни қайта баҳолаш эди, охир–оқибатда улкан ўзгаришлар бўлди. Бундай ўзгариш содир бўлишига мен имконият бердим, ўзимни янги тажриба ҳукмига топширдим. Мен скептицизмдан эътиқодга ўтдим... ва бирдан ўзимни олдинги Инжил муҳитидагига қараганда умуман бошқача тута бошладим... Мен якшанба мактабида ўз синфимда воизлик қилиб, шифо беришни бошладим... Бироз вақт ўтгач, Раббийдан, менга шундай имкон яратиб бергинки, синфим кўз ўнгида мен ваъзимда айтганларимни амалда кўрсатиб берай, деб сўрадим. Бир неча ҳолатларда натижалар ҳайратланарли бўлди”.
Халқ мусулмонларининг орзу-умидларини қондириш
Шуниси ажабланарлики, халқ мусулмонлари ўз муаммоларининг қаршисида мутлақо ожиз бўлиб қоладилар. Улар шифо топишга, қутқарилишга, кечирилишга, бошқарилишга, роҳат-фароғатга, куч-қувватга, қўллаб-қувватлашга, ёвузликнинг барча кўринишларидан ҳимояланишга жуда муҳтождирлар. Фожеа шундан иборатки, улар ёрдамни ўз душманларидан кутадилар. Душман бўлса ўзининг “ажойиботлари ва мўъжизалари” туфайли, хом хаёллар орқали ёрдам бераётгандай бўлади, соддадил мусулмонларни ўз ҳукмига бўйсундиради.
Халқ мусулмонлари, биз ҳақмиз, деб ишонган ортодоксал мусулмонлардан фарқли ўлароқ, кўплаб саволларга жавоб излайдилар. Ўзларини ҳар қадамда қуршаб турган ёвуз кучларга қарши туришга улар муҳтождирлар. Ўз шахсий ҳаётларида улар Исо Масиҳга қулоқ солишга тайёрдирлар, зеро Масиҳ ёвуз кучларни забт этди, ўша кундан бошлаб шогирдлари душманлар билан жанг олиб бориши учун У худди шундай куч ва ҳокимиятни уларга ҳадя этди. Шунинг учун масиҳий хизматчиси халқ мусулмонларининг орзу–умидларини Раббий бизга берган барча омиллар ва воситалар ёрдамида қондиришга тайёр бўлиши керак.
Етмиш шогирд қувонч билан Исонинг олдига қайтиб келишганда, Исо уларга шундай дейди. Ахир, Раббий уларга шифо бериш кучини ва жинларни қувиб чиқариш иқтидорини берган:
“Мен сизларга илону чаёнларни босиб эзиш ҳокимиятини ва шайтоннинг бутун куч–қудратини оёқ ости қилиш ҳокимиятини берганман. Ҳеч нарса сизларга зарар етказмайди” (Луқо 10:19).
Бизга – Масиҳ издошларига худди ўша иқтидор бугунги кунда ҳам берилган. Турли даражадаги ва кўринишдаги “халқ” мусулмонлари билан мулоқотда бўлар эканмиз, исломнинг теологик ёки теософик шакли билан тўқнаш келганимизда, юз берганидан кўра, янада очиқ ҳужумга ва куч синашга тайёрланишимиз керак. Бу дегани – биз исломнинг бошқа шакллари орқали ёвуз кучлар билан учрашмаймиз, дегани эмас; учрашув, шубҳасиз, юз беради. Аммо халқ исломида шайтон ибтидоси, руҳлар олами билан бевосита мулоқот айнан муқаррардир.
Масиҳий хизматчи фаолиятидаги асосий нуқталар
Халқ исломига эътиқод қилаётган мусулмонларга хизмат қиладиган масиҳий ишчи асосий диққат-эътиборини нималарга қаратиши лозим? Менинг нуқтаи назарим бўйича, халқ мусулмонлари орасида иш юритаётган хизматчи қуйидагича фазилатларга эга бўлиши лозим:
Биз қақшатқич ва хавфли жангда иштирок этаётганимизни хизматчи билиши керак (Эфесликларга 6:10-18; 2 Коринфликларга 10:3-6). Ҳеч қачон Масиҳдан юз ўгирмайман деб мақтанган Бутрус, ўз гапида тура олмади. Масиҳ туфайли яна куч-қудратга эга бўлгач, у шундай деб ёзган эди: “Ҳушёр ва бедор бўлинглар! Душманингиз бўлган иблис шердай бўкириб, бировни ютиб юбориш учун изғиб юрибди. Иблисга мустаҳкам имон билан қарши туринглар. Шуни билингларки, бутун дунёдаги имонли биродарларингиз сизлар каби азобларга дучор бўлмоқдалар” (1 Бутрус 5:8-9).
Биз ўзимизни жангчи деб ҳисоблашимиз лозим. Душман юрагимиздаги қалъанинг ҳар қандай заифлигини ёки жанг майдонидаги енгилтакликни ўзимизга қарши қўллашга тайёр. Бу эса бизни доимо огоҳ бўлишга даъват этади. Исо хаётимизнинг Раббийси бўлиши керак. Айнан шу муносабат билан ўз ҳаётидаги муҳим жангда мағлуб бўлган Бутрусга яна мурожаат қиламан. “Қўрқувга тобе бўлмай, бутун қалбингиз билан Раббимиз Исо Масиҳнинг ҳокимиятига бўйсунинглар. Масиҳга бўлган умидингиз ҳақида сиздан сўраган ҳар бир кишига жавоб беришга доимо тайёр туринглар” (1 Бутрус 3:15). Кимнинг имон–эътиқоди, сал бўлса-да, сусайса, шайтон уни қандай йўқ қилишни жуда яхши билади. Бутрус Раббийдан кўра инсондан кўпроқ қўрқди, инсон қаршисида бардош бера олмади. “Ўз ичидан бўлиниб кетган ҳар бир шоҳлик ҳувиллаб қолади, ўз ичидан бўлинган шаҳар ҳам, хонадон ҳам барбод бўлади” (Матто 12:25). Исо – жангдаги қўмондон, бизнинг ҳаракатларимизни бошқаришни хоҳлайди. Биз имкон қадар Унга яқинлашишимиз керак ва диққат билан бизни руҳий жангга етакловчи Унинг овозига қулоқ солишимиз даркор (“Раббимиз Худони юракларингизда улуғланг”).
Хизматчи иложи борича, яъни кучи етганича гуноҳдан қочиши керак. Шайтон унинг қалбига кириб, заиф эътиқодни ўзига бўйсундира олмаслиги ва васвасага солмаслиги учун хизматчининг қалбида биронта ҳам гуноҳ ўрмалаб кира оладиган туйнук қолмаслиги лозим. Шайтон бизнинг қалбимизга кириб олишининг ёки устимиздан ҳукмронлик қилишининг ягона имконияти – бу бизнинг қилган гуноҳларимиздир. Павлус ёш шогирди Тимўтийга шундай деб ёзган:
“Ким ўзини мен айтган ёмонликлардан покласа, Эгаси учун шараф келтирадиган идишдай бўлади.” (2 Тимўтий 2:21).
Юҳанно бўлса ўз ўқувчиларига мурожаат қилди: “Худога бундай умид боғлаган ҳар бир одам Исо Масиҳ сингари пок бўлиши учун ўзини поклайди” (1 Юҳанно 3:3). Масиҳий хизматчи Муқаддас Руҳга тўлиб–тошган бўлиши керак. Исо ўз шогирдларига “токи юқоридан кучга тўлмагунларича” (Луқо 14:49) кутинглар, деб буюрган. Исо шогирдларига қувват бериб, Менинг шоҳидларим бўласизлар деб ваъда берган (Ҳаворийлар 1:8). Павлус ўз ўқувчиларини доимо Муқаддас Руҳга тўлиб-тошишга чорлаган (Эфесликларга 5:18). Ёшгина, қувғинга учраган имонлилар жамоати Исо исми билан “одамларга шифо бериш ва турли аломатлар, мўъжизалар яратиш учун” Раббийдан куч беришини илтижо қилганда, “... ҳамма Муқаддас Руҳга тўлиб, Худонинг сўзини жасорат билан гапира бошладилар” (Ҳаворийлар 4:31).
Муқаддас Китобнинг барча асосий шахслари Муқаддас Руҳнинг алоҳида марҳаматидан сўнг Раббий номи билан улуғ ишлар қилишди. Раббий учун фақат Илоҳий Руҳ кучи билангина бирор нима қилиш мумкин (Закариё 4:6). Айнан Муқаддас Руҳ бизга ҳуқуқ беради ва бир вақтнинг ўзида халқ мусулмонларига руҳий қаршилик кўрсатишимиз учун уларга томон бизни етаклайди. Айнан шу юқоридан берилган тушунча кўпинча кейинги нажот топишга ва соғайишга восита бўлиб хизмат қилади. Муқаддас Руҳ руҳий жангда умум манфаати учун ҳар кимга алоҳида инъомлар беради: булар – руҳларнинг фарқига бориш қобилияти, шифо бериш инъомлари, имон кучи, саводли гапириш, ҳикматли каломни айтиш, мўъжиза кўрсатиш қудрати, башоратгўйлик, турли тилларда гапириш, бу тилларни таъбир қилиш илҳомидир (1 Коринфликларга 12:7-11).
Севги масиҳий хизматчининг ҳаётида асосий ўрин тутиши лозим. Исо шаҳар-қишлоқлардаги одамлар орасида юрар экан, доимо уларга раҳм-шафқат қиларди. “Исо оломонни кўриб, уларга ачиниб кетди, чунки улар чўпонсиз қўйлардай довдираган ва ҳолдан тойган эдилар” (Матто 9:36). Ҳаворий Павлус эса хизматини тушунтирар экан, бунинг ички сабаблари тўғрисида шундай дейди: “Ахир, Масиҳнинг севгиси бизни қамраб олган–ку! Шунинг учун, агар Бир Одам ҳамма учун ўлган бўлса, демак биз ҳаммамиз ўлганмиз, деган хулосага келдик” (2 Коринфликларга 5:14). Қолаверса, Павлус шундай деб ёзади: “Масиҳ орқали ҳамма халқлар ҳам бой улуғворликка етишишларини барчамизга кўрсатишни истади. Бу сирнинг моҳияти шудир: Масиҳ, яъни улуғворликка етишиш умиди сизларнинг орангиздадир. Ҳар бирингиз Масиҳ танасининг етук аъзоси сифатида Худонинг олдида туришингиз учун биз ҳаммани огоҳлантириб, донолик билан таълим бериб, Масиҳ ҳақида ўргатяпмиз.Мен ҳам ана шу мақсадда жон-жаҳдим билан хизмат қилар эканман, менга кучли таъсир қилаётган Масиҳнинг қудратига суянаман” (Колосаликларга 1:27-29). Масиҳ севгиси ўлган қалбларни қидиришга ва Илоҳий Руҳ берган ҳуқуқдан фойдаланиб, ўлганларни Масиҳда мукаммал кўриш учун имкони борича ҳамма ишни қилишга ундайди. Биз халқ мусулмонларининг юрагини забт этишга интилганимизда, мақсадимиз юқоридагилардан кам эмаслиги аён бўлади.
Ушбу руҳий жангда эътиқод ниҳоятда зарур. Исо шогирдларини ишончи қатъий бўлмагани учун уларни айблаганини бир эслайлик. Исо шогирдларига вақт билан чегараланмаган қуйидагича маслаҳатларни берди: “Сизларга чинини айтайин, агар шубҳаланмай ишонсангиз, нафақат анжир дарахтини шу кўйга сола оласиз, балки мана бу тоққа: “Қўпорилиб, денгизга отил”, — десангиз, айтганингиз бўлади. Ишонинг, шунда ибодатда сўраган ҳар қандай нарсани оласиз” (Матто 21:21, 22).
Мен Ғарб маданияти фарзанди сифатида сизга шуни маълум қилмоқчиманки, Раббий қандайдир тарзда илоҳий жавоб беришига ишончим комилдир. Аммо бутун менинг илмий фаолиятим, шу жумладан, тиббий маълумотим ҳам бу ишончга қаршидир. Бироқ Раббий туфайли биз инжилча дунёқарашга қайтамиз ҳамда “буюк ва қудратли нарсалар” учун нафақат Худога ишонишни ўрганамиз, балки Худо биздан Ўзига тақлид қилишимизни, худди У каби мўъжизалар кўрсатишимизни ва Унинг шогирдлари сингари Исонинг йўлидан юришимизни кутаётганлигини ошкор қилади. Чарлз Крафтнинг гувоҳлиги меникига ўхшайди: олдинига сиз Муқаддас Китобда ҳақиқатдан ҳам нима айтилган бўлса, шуни ўргатасиз, кейин эса ажойиб инъомлар ва ҳокимият бугунги кунда ҳам ҳаммабоп эканлигини секин-аста тушунасиз. Фақат ўзингизнинг суст эътиқодингизга “йўқ” дейишингиз лозим. Бошқа руҳий мавжудотлар билан “куч синашишда ғолиб чиқишингиз учун мен сизни Худога ишонишга даъват этаман, чунки бошқа руҳий мавжудотлар халқ “мусулмонлари ҳаётини ўзларига” тобе қилиб олганлар.
Рўза ва ибодатнинг ўрни
Юқорида айтиб ўтилган “эътиқод” осонликча келмайди. Бунга сабаб бизнинг ишончсизлигимиз. Ибодатда ўтказилган вақтимиз кўпчилигимизда ўзгаришлар келтириб чиқаради: биз Муқаддас Руҳнинг йўл-йўриқларига янада онгли муносабатда бўлиб қоламиз. Ибодат ва Худонинг Каломини ўрганиш туфайли эътиқод мустаҳкамланади. Бунда рўза ҳам катта ўрин эгаллайди. Ўз танамизга “йўқ” дейиш қобилияти кўпинча Муқаддас Руҳга “ҳа” дейиш қобилиятининг ривожланишига ёрдам беради. Шу ўринда бир асар воқеасини айтиб ўтай: Вивьен Стэйсининг ҳикоясида ибодат ва рўза тутишга тайёргарлик ёвуз кучларни Омандаги макондан ҳайдаш билан бошланади. Ҳикоя қилинишича, кимки Оман маконига кирса, у ерда иблис борлигини ҳис қилар экан. Бунинг оқибатида эса одамлар руҳий азобланиш ёки бўлмаса, ўзларининг жонига қасд қилиш ҳолатини бошдан кечирарканлар. Бироқ узоқ вақт ибодат қилиш ва рўза тутишдан сўнг шайтонни қувиб чиқаришга куч келади ва бунинг яққол далили– шудир (Stacey, 1986:4-7).
Илоҳий жангда энг яхшиси – команда бўлиб ишлашдир. Исо ҳар бир жойга Ўз шогирдларини иккитадан юборарди (Луқо 10:1). Крафт эса ўзаро масъулият ҳақида гапиради (Kraft, 1989:75). Стэйси бундай илоҳий тўқнашувларга ягона команда билан ёндашишни қатъий маслаҳат беради (Stacey, 1986:7). Руҳоний Майкл Грин бундай “команда”ни “иттифоқ” деб ҳисоблайди (Green, 1982:251). Шубҳасиз, иккита ёки учта одам бундай ишни бажариш учун Исо номи учун бирлашса, уларнинг кучи кўпаяди: “Сизларга чинини айтайин: ер юзида сизлар нимани тақиқласангизлар, осмонда ҳам тақиқланади. Ер юзида сизлар нимага ижозат берсангизлар, осмонда ҳам ижозат берилади.Сизларга яна шуни ҳам айтай: ораларингиздан иккитангиз якдил бўлиб бирон нарса учун ибодат қилсангизлар, осмондаги Отам тилагингизни бажаради.Қаерда икки ёки уч киши Менинг номим учун йиғилса, Мен ўша ерда уларнинг орасида бўламан” (Матто 18:18-20).
Кимга руҳий ёрдам кўрсатилган бўлса, кимки шифо топган бўлса ёки шайтондан халос бўлган бўлса, уларга ғамхўрлик кўрсатиш муҳимдир. Улар Раббийнинг қўли текканлигини ҳис этишгандан кейин, уларни интизомга ўргатиш ва насиҳат қилиб тўғри йўлга солиш даркор. Улар Масиҳни Раббий сифатида билишди, Унинг Руҳи билан тўлишди – ана шуни улар англашлари жуда муҳим. Акс ҳолда Исо огоҳлантирган нарса юз бериши мумкин эди: “Ёвуз руҳ инсондан чиққандан кейин, ҳузур–ҳаловат излаб, сувсиз ерларни кезади, лекин топмайди.Сўнг: “Чиққан уйимга қайтиб бораман”, дейди. Уйига келганда, уйни кимсасиз, супурилган ва йиғиштирилган ҳолда кўради.Шунда бориб, ўзидан ҳам ёвузроқ бошқа еттита руҳни эргаштириб келади ва улар билан уйга кириб, жойлашиб олади. Охир–оқибат ўша одамнинг аҳволи олдингидан ҳам баттар бўлади. Бу ёвуз насл ҳам худди ўша кўйга тушади” (Матто 12:43-45).
Кейинги фаолият
Масиҳий хизматчи халқ исломи муаммоларига мурожаат қилар экан, икки вазиятга дуч келади. Биринчидан, у ўзига ўзи руҳан қарши туради. Зотан, Масиҳ шайтонга ва унинг кучларига қаршидир. Бу тўқнашув мусулмон ҳаётининг ҳамма жабҳасида юз беради. Сиз нигоҳингизни қаерга қаратманг, ўша ерда ислом халқ урф-одатларини кўриш имкониятига муяссар бўласиз. Бу урф-одатларнинг ҳар бири душман руҳий кучи кириши учун эшик туйнигидир. Мусулмонлар Масиҳга юз тутганларида, буларнинг ҳаммасидан – ўзларининг ҳар бир урф-одатларидан воз кечишларига тўғри келади. Шайтон ўзининг қўл остидагиларни осонликча қўйиб юбормайди. Жанг бориши жараёнида мусулмонлар шифо топадилар, бутун ҳаётлари давомида уларни қўрқитиб, дахшатга солиб келган ёвуз кучлардан ва ўлим хавфидан мусулмонлар озод бўладилар. Иблиснинг ҳукмидан қутулиб, Раббийнинг суюкли Ўғли Исо Масиҳнинг Шоҳлигига кириб борадилар. Лекин бу жараён ниҳоятда қимматга тушади.
Янги ҳаётда ёрдам
Бизнинг иккинчи вазифамиз – янги имонли янги ҳаёт тарзига ўтиши учун шарт-шароит яратишдир. Янги ҳаёт тарзи олдинги ҳаёт тарзини сиқиб чиқаришга қаратилган. Пол Хибертнинг ушбу масала юзасидан берган шарҳи ўринли:
“Биз ўзга дин тузумидаги тарафдорларни Масиҳга юз тутишларига даъват этишимизга қарамасдан, ўзга диний эътиқод ва ташкилий тузилмага қарши чиқишга чақирилганмиз. Бошқа динларда ҳам бузиб бўлмайдиган муҳим ҳақиқатлар мавжуд, бошқа масалаларда эса улар Раббийга қарши чиқишган. Шунинг учун ҳам бошқа динлар сафидаги кимсалардан кимки Масиҳга юз тутадиган бўлса, улар шундай қаршилик кўрсатишар эди” (Hiebert, 1989:56).
Бизнинг ичимизда яшаётган Ўша Зот бу дунёда яшаётганларнинг ҳаммасидан буюк эканлигини халқ исломининг издоши англаб етиши лозим. Масиҳ олий кучга эга эканлигини, биз қўрқувлардан холи бўлган озод хаёт кечиришимиз кераклигини, бизни йўлга солиш қобилиятига эга Муқаддас Руҳ мавжудлигини, бу Руҳ бизга куч ато этишини ва душманларимизнинг ҳийла-найрангларини барбод қилиб ташлашини масиҳий миссионер кўрсатиб беришга даъват этилган. Шифо топиш, гуноҳларнинг кечирилиши, эҳтимол, ўликларнинг тирилиши билан боғлиқ бўлган мўъжизалар амалга ошади. Бироқ “ҳамма душманларнинг тепкилашлари”дан ва янги имонга кирганлар шифо топганларидан кейин юзага келадиган муҳим муаммолардан бири – бу умуман янги дунёқарашга эга бўлиш масаласидир. Бу янгича дунёқарашда Исо янги марказий нуқтага айланиши керак.
Бутун ҳаёт давомида, қолаверса, ҳаётнинг барча жабҳаларида урф-одатлар “бешикдан қабргача” амал қилар экан, уларнинг масиҳийча эквивалентини ишлаб чиқиш лозим, токи ўша эквивалент мусулмонларнинг эски, одат тусига кириб қолган удумларини сиқиб чиқарсин. Янги удумлар йиллик диний цикл доирасида эскиларининг ўрнини эгаллайди: тегишли тарзда Худода мужассам бўлиш (Мавлуд), Гуноҳни ювиш (Хочдаги Ўлим) ва Тирилиш (Фисиҳ) байрамлари нишонланади. Қишлоқ жойларидаги жамоатларда, Эски Аҳд амрларига кўра, турли фаслларда бажариладиган ишлар билан боғлиқ бўлган ва эски урф-одатларнинг ўрнида нишонланадиган байрамлар ўтказилиши лозим. Масиҳий хизматчи секуляристик масиҳийликка хос қарашга берилмаслиги керак, чунки бу қараш ҳаётнинг мавсумига эътибор қилмайди, бунинг оқибатида қишлоқ хўжалик жамоати тўлиқ яккаланиб қолади. Шу боис масиҳий хизматчи янги имонга кирганларнинг, яъни масиҳийликка “халқ” исломи муҳитидан келганларнинг оламга янгича қараши ўзига хос тарзда ривожланиши устида самарали иш олиб бориши керак.
Ҳаётнинг барча муҳим лаҳзалари – туғилиш, исм бериш, балоғат ёшига етиш, оила қуриш, фарзанднинг дунёга келиши, ўлим ва “халқ” исломи доирасида ўтказиладиган дафн маросимига боғлиқ бўлган урф-одатларнинг ўрнига, инжилча руҳга жавоб берадиган турли маросимларнинг ўхшашини масиҳий хизматчи тавсия қилиши даркор.
Шу билан бир қаторда, янги имонга кирганларнинг илк даврида уларнинг шахсий ҳаётига, оилавий муносабатларига, уларни ўраб турган ижтимоий муносабатларга Инжил ҳақиқати асосидаги янгича қадриятлар киритилиши керак.
“Халқ” исломи муҳитидан чиққан шахслар жиддий тазйиқни бошдан кечиришларига масиҳий хизматчи тайёр туриши лозим. Ўша шахсларни ижодий фаолият билан шуғулланишдан, даромадлардан, жамиятда тутган ўрнидан ва моддий бойликдан маҳрум этишга ҳаракатлар бўлади. Ҳаворийлар Раббийнинг куч-қудратини, бошқа кучлар устидан Унинг устунлигини намоён қилишга ҳаракат этганларида, улар таъқибларга, калтакларга, зиндонга ташланишга ва бошқа азоб-уқубатларга дучор бўлган эдилар. Масиҳий хизматчи ҳам душманнинг ёвуз кучларига қарши чиқиб, улар томонидан олинган асирларни озод этишга журъат қилиши, ҳатто ҳаётини қурбон қилишга тайёр туриши даркор.
Жанг – Раббийнинг иши
Бинобарин, ёвуз кучлар билан жанг қилиш – Раббийнинг иши. У бизга йўл кўрсатади. У жангларни бошқаради. У бизга идрок, “сўз билими”ни беради. У биздан нимани истаса, шуни тушинишимизга фаросат инъом қилади. Унинг моҳияти – Шоҳлик ва Шон-Шуҳратдир. Бизни душман майдонига жўнатар экан, У Шоҳлик ва Шон-Шуҳратни биз билан баҳам кўради. У янада шон-шарафга бурканади. Имонга қайтарилган одамлар – Унинг одамларидир.
Биз қалъалар яксон бўлиб бузиб ташланганлигини ва ҳар қандай фикр Исо Масиҳ томонидан асир этилганини кўряпмиз, бу бизнинг қандайдир ички кучимиз туфайли содир бўлмаётганлигини, У биз билан куч-қудратини баҳам кўраётганлигини доимо ёдда сақлашимиз керак. Бизнинг исмларимиз “Қўзининг Ҳаёт Китоби”да ёзилганлиги учун Унга доимо ҳамду сано айтишимиз лозим.
Мен ушбу бобни олдин ҳам келтирилган оятлар билан тамомламоқчиман, чунки бу оятлар шу жойда ниҳоятда ўринлидир:
“Биз инсон бўлиб, бу дунёда яшасак ҳам, башарий куч билан жанг қилмаймиз.
Бизнинг қурол–аслаҳаларимиз бу дунёнинг қурол–аслаҳаларидай эмас. Худонинг қудрати билан бу қурол–аслаҳаларимиз қалъадай мустаҳкам бўлган инсоний ўй–хаёлларни ҳамда қуруқ сафсаталарни йўқ қилишга қодир.Худони таниб–билишга тўсқинлик қилаётган такаббурона дунёқарашга барҳам берамиз. Ҳар қандай ўй–хаёлни Масиҳга бўйсундириб, асир қиламиз” (2 Коринфликларга 10:3-5).
29 – боб
Исо ва аҳмадийлар
“Исо уларга шундай жавоб берди: “Эҳтиёт бўлинглар, ҳеч ким сизларни йўлдан оздирмасин!Чунки кўпчилик ўзларини Менинг номим билан атаб: “Мен Масиҳман”, — деб бир қанча одамни йўлдан оздирадилар” (Матто 24:4, 5)
1889 йили Мирза Ғулом Аҳмад исмли одам: “...у Ёғ суртилган Исо ва маҳди эканлигини, унинг келиши илгари башорат қилинганлигини эълон қилди” (Mujeeb, 1967:543) (қолгани 16-бобда батафсил изоҳ қилинган эди).
Ғулом Аҳмад Мирзо - маҳди
Маҳди ҳақидаги таълимот исломнинг иккала асосий мазҳаби – суннийлар ва шиалар учун умимий эди. Айримларнинг тахмин қилишича, маҳди – бу Масиҳдир. Аммо кўпчилик у Масиҳдан бошқача эканлигига, Масиҳ келгунга қадар келиб, исломнинг олдинги софлигини тиклашига, сўнгра Дажжол келиб ўзининг издошларини олиб кетишига, шундан сўнг Масиҳ пайдо бўлиб Дажжолни йўқ қилишига ишонади. Масиҳийларнинг бахтига қарши, Мирзо Ғулом Аҳмад юқорида қайд қилинган таълимотни бузиб талқин қилди. Унинг фикрича, маҳдиларнинг хусусиятларидан бири –Дажжолни ёки Сохта Масиҳни ажратиб олиш қобилиятидир. Мирзо Ғулом Аҳмад маҳди сифатида ҳозирги замон масиҳийлигида Дажжол руҳини аниқлаб олди.
Мирзода Дажжол каби таъсир бор
Мирзо Ғулом Аҳмад Масиҳга нисбатан баъзи бир ғалати фикрларни айтди. Унинг таъкидлашича, Масиҳ Канадаги тўйда онасини ҳақорат қилган, “Эй Тангрим, Тангрим, нега Мени ташлаб қўйдинг?” – деб Раббийга фарёд қилиб, хочда иродаси сустлигини намоён қилган. Қолаверса, Мирзо Ғулом Аҳмаднинг гапига қараганда, Масиҳ хочда ўзини ўликка солган, аслида эса У ҳушини йўқотган, сўнгра яна ҳушига келган ва Кашмирга жўнаган. У ерда Исо 120 ёшга киргунга қадар воизлик қилган, сўнгра ўша ерда вафот этган. Аҳмадийнинг издошлари бугунги кунда Шринагарда Мирзо Ғулом Аҳмаднинг қабрини кўрсата оладилар.
Крэгнинг фикрича, Мирзо Ғулом Аҳмад мусулмонларга ҳалокатли таъсир ўтказган. Бундай зарарли таъсир оқибатида мусулмонларнинг масиҳийларга нисбатан душманлик муносабатлари янада кучайган (Cragg, 1956:251).
Мирзонинг номусулмонларча таълимоти
Аҳмад ўз издошларининг эътиборини шу билан ўзига жалб қилдики, имондан юз ўгирганларни ўлдириш ва ҳарбий низоларни “муқаддас уруш – жиҳод” орқали ҳал этиш зарур, деган ортодоксал назариялардан воз кечди. Ислом унинг шахсий талқинида анъанавийликдан фарқ қилиб, замонавий илм-фан ютуқлари билан ажойиб тарзда уйғунлашади.
Аҳмадийлар ҳаракатининг кенг тарқалиши
Аҳмадийлар ҳаракати Покистон Олий Суди томонидан 1974 йили номусулмон деб тан олинганлигига қарамасдан, Яқин Шарқдан ташқарида Аҳмадийлар ҳаракати мусулмон оламининг кўплаб мамлакатларида гуллаб-яшнамоқда. Ушбу обзорга биз бу мазҳабни ҳам қўшдик, чунки у шунақанги кўзга ташланган ва кенг тарқалганки, эътибор беришимизни талаб этади.
Масиҳийларга махсус чақириқ
Бу тоифадаги мусулмонлар билан ишлаш катта севгини, сабр-тоқатни ва мустаҳкам билимни талаб этади. Аҳмадий издошлари Муқаддас Китобни жуда яхши биладилар, лекин мутлақо сохта сабаблар туфайли ўрганадилар. Улар Муқаддас Китобдан муаммоли матнларни, зиддиятли оятларни ва ҳар турли мантиқий хатоларни излайдилар.
1974 йилдан бошлаб бу мазҳаб расмий равишда ғайриисломий деб эълон қилингандан кейин, Аҳмадийлар масиҳийлар билан мулоқот қилишлари учун бир қадар йўл очилди, ушбу китоб муаллифининг шахсий кузатувлари шу фикрга олиб келди.
Ҳамфикрлик соҳалари
Ушбу мазҳаб тарафдорларига нисбатан ўзимда хайрихоҳлик уйғотишга ҳаракат қилар эканман, мен ҳамфикрликни намоён қилдим. Биринчидан, бу юқорида қайд этиб ўтилган имондан юз ўгириш ва жиҳод билан боғлиқ бўлган шариатнинг шафқатсиз ортодоксал қонунларидан уларнинг воз кечиши туфайли юз берган бўлса, иккинчидан, йигирманчи аср технология ва илм-фан ютуқлари билан диннинг уйғунлашувини кўрсатишга ҳаракат орқали келиб чиқди.
Ҳам Муқаддас Китобни, ҳам Қуръонни яхши билиш
зарурати
Лекин масиҳий хизматчи иккала соҳада – ҳам Муқаддас Китоб нуқтаи назаридан, ҳам Қуръон нуқтаи назаридан Аҳмаднинг таълимоти асоссизлигини кўрсатишни ўз олдига мақсад қилиб қўяр экан, ниҳоятда моҳир ва билимдон бўлиши керак. Бу хизматчидан етарлича даражада ҳам Қуръонни, ҳам Муқаддас Китобни яхши билишни талаб этади. Қолаверса, Аҳмад – мусулмонлар ва масиҳийлар кўз ўнгида сохта пайғамбар эканлигини масиҳий хизматчи кўрсата билиши керак. Ортодоксал ислом нуқтаи назаридан Аҳмаднинг таълимоти Қуръон матни билан мувофиқ келмаслигини кўрсатиш мумкин. Масиҳий хизматчи қуйидаги ҳолатларни тасдиқлаш мақсадида Қуръон билан етарли даражада таниш эканлигини намоён қилиши лозим.
Ортодоксал ислом таълимотига биноан Муҳаммаддан бошқа ҳеч қандай пайғамбар бўлиши мумкин эмас. Муҳаммад ислом учун – “пайғамбарларнинг муҳри”, яъни пайғамбарларнинг энг буюги ва сўнгиси эди: “Муҳаммад сизлардан бирон кишининг отаси эмасдир, балки у Оллоҳнинг пайғамбари ва пайғамбарларнинг сўнгисидир. Оллоҳ барча нарсани билгувчи бўлган зотдир” (Қуръон, 33:40). Ушбу оятга мусулмон тафсирчиси Юсуф Алининг шарҳи шундай: “Муқаддас пайғамбар Муҳаммад ҳаворийларнинг узундан–узоқ сафининг якунидир. Раббий таълимоти ривожланмоқда, аммо Муҳаммаддан сўнг энди бошқа пайғамбар бўлмайди” (Yusuf Ali, 1977:119, 3731-изоҳ).
Муқаддас уруш – бу ҳар бир имонли мусулмонга юклатилган муқаддас бурчдир: “Сизларга ёқмаса-да, жанг қилишингиз фарз қилинди. (Зотан) сизлар ўзингиз учун энг яхши бўлган нарсани ёқтирмаслигингиз ва сиз учун ёмон бўлган нарсани яхши кўришингиз мумкин. Оллоҳ билур, сизлар билмассиз” (Қуръон, 2:212-213(216).
Ортодоксал исломда имондан юз ўгирганларнинг жазоси ўлимдир: “Улар ўзлари кофир бўлганлари каби сизлар ҳам кофир бўлиб, улар билан баробар бўлиб қолишларингизни истайдилар. Бас, сизлар то Оллоҳ йўлида ҳижрат қилмагунларича уларни дўст тутманглар! Агар юз ўгирсалар, уларни топган жойингизда тутиб ўлдирингиз ва улардан на бир дўст ва на бир ёрдамчи олмангиз!” (Қуръон, 4:91 (89). Анъанавий қарашларнинг вакили бўлмиш буюк мусулмон шарҳловчиси Байдавий ушбу парча хусусида шундай дейди: “Кимки яширинчами ёки очиқчасигами, имонидан қайтсаю уни биронта мусулмон қаерда топса ҳам, ҳар қандай бошқа кофир сингари тутиб ўлдирсин” (Zwemer, 1924:33).
Аҳмадийлар кимнинг обрў-эътиборига суянади?
Аҳмадийларнинг тарафдорларига доимо қуйидагича савол берадилар: “Сизнинг ғалати таълимотингиз кимнинг обрў-эътиборига суянади?” Шубҳасиз, ортодоксал исломда мавжуд бўлган ягона, расмий муқаддас ёзув - Қуръон обрўли манба бўла олмайди.
Мирзо – Масиҳ
Аҳмадийларнинг масиҳийлик таълимотига қилган ҳужуми хусусида, Мирзо Ғулом Аҳмаднинг қайтиб келган Масиҳ эканлиги борасида гап кетар экан, масиҳий хизматчи чуқур сабр-тоқат кўрсатиши лозим. Мусулмонларнинг ҳужумидан ҳимояланиш тўғрисидаги маслаҳатлар билан ўқувчи кейинги бўлимга мурожаат қилиб, атрофлича танишиб олиши мумкин.
Аҳмадийлар издошларига Муқаддас Китоб ҳам, кейинги масиҳийларнинг тарихи ҳам Мирзо Ғулом Аҳмаднинг бемаъни эътирофларини асло қўллаб-қувватламаслигини масиҳий кўрсатиши керак.
Бунинг учун масиҳий машаққатли ишга қўл уриши, яъни Муқаддас Китобнинг оригинали ҳақиқий, аслига тўғри ва Худодан руҳ олганини ва замонавий таржималар ҳам ишончли манба эканлигини исботлаб бериши лозим. Бунинг учун ўқувчи яна кейинги бўлимдаги материалларга мурожаат қилиши даркор.
Масиҳий хизматчи Муқаддас Китобнинг ҳақиқийлигини асослаб, Мирзо Ғулом Аҳмаднинг бемаъни эътирозларини инкор қилишда ундан фойдаланиши мумкин. Аввало, масиҳий бизнинг Иловамизга – Инжил пайғамбарларининг ҳақиқий тавсифига мурожаат қилиши керак. Бу Илова билан танишиб чиққач, шу нарса аён бўладики, Мирзо Ғулом Аҳмад Инжилга асосланган талабларга ва пайғамбарларга қўйилган мезонларга асло тўғри келмас экан.
Булардан ташқари, масиҳий хизматчи Муқаддас Китобга мувофиқ, Масиҳ бизнинг гуноҳларимиз учун хочда ўлганига, яна Муқаддас Битикларга мувофиқ, У дафн этилганига ва учинчи куни тирилганига, сўнг осмонга кўтарилиб кетишидан олдин У юзтача одамга зоҳир бўлганига (1 Коринфликларга 15:4-8) инкор қилиб бўлмайдиган далил-исбот келтириши асло қийин иш эмас. Эллигинчилар куни Масиҳга имон келтирганларга ҳозирда биз билан бирга бўлган Муқаддас Руҳни ёғдирганини гапирмаса ҳам бўлади. Шифо бериш, гуноҳларни кечириш ва мўъжизалар кўрсатиш Худонинг Шоҳлигининг, Қонунларининг реал мавжудлигига ҳақиқий гувоҳ сифатида хизмат қилади.
Аҳмад – қайтиб келган Масиҳ деган бемаъни гапни фош этишда масиҳий Инжилда Масиҳнинг иккинчи бор келиши тўғрисидаги оятларга мурожаат этиб, Аҳмаднинг бу гапи нақадар бемаънилик эканлигини ҳеч бир қийинчиликсиз кўрсата олади.
Биз Масиҳнинг иккинчи марта келиши тўғрисида қуйидаги парчаларни кўриб чиқишни маслаҳат қилган бўлар эдик:
“Ўшанда Инсон Ўғлининг аломати осмонда намоён бўлади. Ер юзидаги барча қабилалар қайғуради. Шунда ҳамма одам Инсон Ўғлини кўради. Инсон Ўғли қудратга ва буюк улуғворликка бурканиб, булутларда келади. Карнайнинг баланд садоси остида У фаришталарини ернинг тўрт томонига юборади. Улар дунёнинг бир бурчагидан бошқа бурчагигача танланган одамларни тўплаб олишади” (Матто 24:30, 31).
“Зотан, Раббимиз Исо Масиҳ буюк бир садо, бош фариштанинг овози ва Худонинг карнайи садоси остида келганда, биринчи бўлиб Унга ишонган ҳолда ўлганлар тирилади. Сўнг биз, ҳали тирик бўлганлар, ҳавода Раббимизни қаршилаб олиш учун улар билан бирга булутларда кўтариламиз. Шундай қилиб, ҳаммамиз Раббимиз билан абадий бирга бўламиз” (1 Салоникаликларга 4:16, 17).
“Аслида, Раббимиз Исо, ўғри келгандай, ногаҳон келиб қолади. Ўша куни осмон гувиллаб ёниб, ғойиб бўлади, самовий жисмлар олов тафтидан куйиб кетади, шунда ер ва унда қилинган ҳар бир иш очиқдан–очиқ ошкор бўлиб, ҳукм этилади” (2 Бутрус 3:10).
Исонинг қайтиб келишига ҳамоҳанг бўлган аломатлар ва мўъжизалар, ёқимли қўрқув, куч ва қудрат шу қадар ажойиб, шу қадар салобатлики, Исонинг келишини ҳеч бир сохта пайғамбарнинг келиши билан солиштириб бўлмаслигини халқ қийинчиликсиз тушуниб олади, бу ҳатто кулгили ҳам туюлади. Гарчи аҳмадийларнинг издошлари, одатга кўра, оташин ва мунозара қилишга моҳир бўлсалар ҳам, масиҳий миссионер улардан кўра тажрибалироқ бўлиб, усталик билан Муқаддас Битик борасида билимларини қўллаши лозим.
Аҳмадий мағлуб бўлиши мумкин
Аҳмадий уч сабабга кўра мағлуб бўлиши мумкин. Биринчидан, унга қарашли бўлган позиция Қуръон нуқтаи назаридан асоссиздир. Уларнинг бирор манбага таянган мустаҳкам асоси йўқ (ўзларининг яратувчисининг асарларидан ташқари). Қолаверса, Қуръон сўнгги манба сифатида улар томонидан аллақачон инкор этилган.
Иккинчидан, аҳмадийлар ғайриисломий деб эълон қилиниб, бутун мусулмон оламида номусулмонлар сифатида тан олинган. Бошқача қилиб айтганда, исломда уларнинг реал базаси йўқ. Улар алоҳида гуруҳ ҳисобланадилар ва бошқаларга қараганда ортодоксал мусулмонлар томонидан янада кучлироқ таъқиб этиладилар. Шахсий айрилиқ ҳисси уларнинг кўпчилигини масиҳий дўстлар билан мулоқотга киришишлари учун имкон яратади.
Учинчидан, улар бугунги кунда ҳам Муқаддас Китоб билан яхши танишдирлар. Модомики, улар ўзларининг шахсий таълимотларини яратишда Муқаддас Китобдан фойдаланар эканлар, масиҳий хизматчи Муқаддас Китобда айтилганларнинг ҳаммаси ишончга сазовор эканлигини ва Инжил ҳақиқати мукаммал эканлигига уларни ишонтириши керак.
Юқорида айтиб ўтилганларга яна шуни қўшимча қилиш лозимки, Муқаддас Китобнинг таълимотига биноан ҳамда ўз табиатига кўра Худо Шоҳлиги илоҳийдир. Муқаддас Китоб ва ҳозирги замонавий илмий билим ўртасида бир-бирига зид тушунчалар мавжуд эмас. Айнан шу Мирзо Ғулом Аҳмаднинг шахсий таълимоти ва таянч нуқталаридан бири ҳисобланади.
Албатта, биз юқорида муҳокама қилиб ўтган хизматимизнинг барча бошқа асосларини эсимиздан чиқармаслигимиз керак. Биз ўз яқинларимизни севишимиз керак, уларнинг инсонларга хос икки тарафлама эҳтиёжларига ёрдам беришимиз зарур, Муқаддас Руҳнинг куч-қудрати ҳақида гувоҳлик беришимиз лозим. Шу билан бир қаторда, Раббий уларнинг таълимотини чулғаб олган сохта пайғамбарни улуғлаш хатосидан халос этсин, деб ибодат қилишимиз даркор.
30 – боб
Исо ва Африка-Америкадан келиб чиққан
мусулмонлар
Мен истаган рўза қуйидагидайдир:
Адолатсизлик кишанларини парчаланг,
Бўйинтуруқ арқонларини узиб ташланг,
Мазлумларни озодликка чиқаринг,
Ҳар қандай бўйинтуруқни синдиринг!
(Ишаё 58:6).
Юқоридагиларни Раббий мазлумларга ғамхўрлик қилиб, Ўз халқига мурожаат тариқасида айтган. Бугунги кунда ушбу сўзлар мазлум халқнинг доимий нидосига айланган. Юқоридаги сўзлар ҳамма жойда, шу жумладан, мусулмон мамлакатларида ҳам қўлланади. Бироқ ушбу ҳолатда – муаллиф Америка Қўшма Штатларида яшаётган экан, бу сўзлар мамлакатдаги ирқий вазиятга нисбатан тааллуқлидир. Худо ҳамма жойда мазлумларга меҳрибонлик қилади, зеро биз Унинг сурати бўйича яратилганмиз. Унинг табиати шундай: бизга ғамхўрлик қилаётганлигини Унинг Ўзи кўрсатмасдан иложи йўқ. Бизнинг мусулмон дўстларимиз айтмоқчи бўлганларидай, У ҳақиқатдан ҳам “Марҳаматли, Раҳмдил”. Бу масалада улар ҳақ, чунки У Одам Ато ва Момо Ҳаво давридан бошлаб Ўзини фаолиятда айнан шундай намоён қилган. “Исо оломонни кўриб, уларга ачиниб кетди, чунки улар чўпонсиз қўйлардай довдираган ва ҳолдан тойган эдилар” (Матто 9:36).
Қуллар сотиш тарихи
Ҳеч қандай маълумотга эга бўлмаган, қуллар сотишни ихтиро қилган ярамас, оми одамларда Масиҳ Руҳи бўлганмикан? Агар одамлар Исо Масиҳнинг йўлидан юрганларида, тарих ўзгача бўлиши мумкин эди. Аммо бундай бўлмади. Қул савдогарлари оқ танлилар орасидан қулларни сотиб оладиган харидорни осонгина топардилар. Бу воқеалар араб мусулмонларига алоқадор бўлиб, инсоният тарихининг аянчли саҳифаларидан бирини ташкил этади.
Африка–Америкалик мусулмонлар ҳаракатининг бошланиши –айнан эски фожеанинг натижасидир. Муҳтарам ўқувчи ҳозир 17-бобга қайтиши ва Афроамерикалик мусулмонлар ҳаракати ҳақидаги қисқача маълумотни ўқиб чиқиши мумкин. Биз бу ерда муҳокама қилмоқчи бўлганларимиз ҳаракатнинг барча тармоқларига, шу жумладан, Луис Фаррахан бошчилигидаги ирқчилик ҳаракатига ҳам тааллуқлидир.
Ғарб ярим шарига келтирилаётган баъзи қуллар мусулмонлардан келиб чиққан эдилар. Биз буларни айрим оилаларда авлоддан-авлодга ўтиб келаётган мусулмонларнинг урф-одатларидан, гапларидан, исмларидан ва ғояларидан биламиз. Алекс Хейлининг “Илдизлар” номли китобида бу ҳолат алоҳида таъкидланади. Африкадан Ғарб ярим шарига оқиб келаётган қуллар тўғрисидаги маълумотни Эрик Линкольн кўздан кечирар экан, унинг таъкидлашича, 1664 йилдан то 1864 йилгача 109 марта қуллар исёни бўлиб ўтган экан. Бу одамлар озод бўлишга интилганлар, улар ҳаётда ўз ўринларини топмоқчи бўлганлар. Гарчи Африкадан келиб чиққан қулларнинг кўпчилиги Масиҳга имон келтирган бўлсалар-да (фоиз ҳисобида масиҳийлар оқ танлиларга қараганда, Афроамерикаликлар орасида юқорироқдир), ҳаммаси ҳам шу йўлдан боришмади.
Африка-Америкадан келиб чиққан мусулмонлар:
жамоат эътирозининг шакллари
Тўғриси, афроамерикалик мусулмонларнинг ҳаракати 1913 йилда бошланган ва бу ҳаракатни Благородний Дрю Али бошқарган. Гласснинг айтишича, аҳмадий миссионерлар ўзларининг қаттиқ антимасиҳий таълимотлари туфайли бу ҳаракатни ирқчилик ғоялари билан тўлдиришди, яъни уларнинг онгида оқ танли одамга нисбатан нафрат уйғотишди (1989:71).
Афроамерикалик мусулмонлар Америка Қўшма Штатларида эътироз билдиришда энг сўнгги оқимни намоён қилади. Қуллик тарихи ўз-ўзидан ниҳоятда фожеалидир. Бироқ бунга бир неча асрлар давомида бўлиб ўтган ва ҳозирги вақтда ҳам давом этаётган афроамерикаликларнинг камситилиши ва хўрланишларини қўшсак, унда вазият ниҳоятда ачинарли кўринади (гражданлар урушини ва гражданларнинг ҳақ-ҳуқуқи учун Ҳаракат даври тўғрисида гапирмаса ҳам бўлади). Африка-Америкадан келиб чиққан Америка Қўшма Штатлари гражданларининг қалбида битмайдиган яралар ҳамон бор. Уларнинг асосий қисми ҳанузгача бу битмас жароҳатларнинг азоб-уқубатларини тортмоқдалар, чунки ўлганнинг устига тепган қилиб бу жароҳатларга баъзида яширинча, баъзида эса очиқдан–очиқ хўрлаш “тузи” сепилмоқда. Бу касалликни тўлиқ тузатиш учун оқ танли одамлар томонидан қора танлиларга нисбатан муносабат ўзгариши керак, бу эса ўз-ўзидан вақт талаб этади.
Инжил жамоатлари томонидан ўзгаларни менсимаслик
Кунларнинг бирида афроамерикалик қавмбошиларнинг пешқадам командаси билан ишлашимга тўғри келиб қолди. Команда аъзолари исломга мойиллик билдирган ёки мусулмонликни қабул қилганларга Инжил Хушхабарини етказмоқчи бўлишган эди. Менинг кабинетимга шаҳарнинг бешта афроамерикалик жамоатларининг вакиллари кириб келишди. Биз бошқа муаммолар билан бўлиб, тўпланишга сабаб бўлган масалани кўриб чиқишга ҳам етиб боролмадик. Африка-Америкадан келиб чиққан мусулмонларга Хушхабарни етказиш учун бор кучимизни бирлаштириш ўрнига, Лос-Анжелес марказидаги жамоатлардан кетиб қолган оқ танлилар устидан вакилларнинг тинмай арз қилганларини эшитавердим. Қавмбошилар, оқ танли масиҳий биродарлар бизни тарк этиб кетишди, деб арз қилдилар. Қавмбошиларнинг менга айтишларига қараганда, то оқ танли имонлилар билан Африка-Америкадан келиб чиққан масиҳийлар бирлашмагунларича, мусулмонларнинг Инжилга юз тутишлари содир бўлмас экан. Ишни Афроамерикалик қавмбошиларнинг қалбларидаги жароҳатларни даволашдан бошлаш керак.
Буни Инжил жамоатларининг Афроамерикалик ва оқ танли бошлиқлар ўртасида бўлиб ўтган мулоқотда яна бир бор мен таъкидлаб ўтдим. Мулоқот барча имонлиларни жамлаб олган Инжил имонлиларининг Миллий Ассоциацияси фаолият кўрсатиб турган бир пайтда, Инжил имонлиларининг Африка-Америка Миллий Ассоциацияси нега керак, деган масалага бағишланган эди. Мен олган жавоб шундан иборат бўлдики, оқ танли раҳбарлар афроамерикаликлар билан ваколат ҳуқуқларига бирга шерик бўлишни хоҳламас эканлар. Афроамерикалик рахбарлар бундай вазиятдан чиқиб кетишнинг ягона чораси – бу ирқ ва тана рангига асосланган алоҳида жамоатни тузиш мақсадга мувофиқ бўлади, деб ҳисоблайдилар.
Агар бугунги кунда Исо шу ерда бўлганда эди...
Агар Исо бугунги кунда бизнинг орамизда бўлганда, У нима қилган бўлар эди? Шубҳасиз, У бизни афроамерикаликлар жойлашган районларга олиб бориб, уларни севинглар, уларга шифо беринглар, нажот олиб келинглар, бу одамларга нисбатан эскилик сарқити билан муносабатда бўлганларни уялтиринглар, деб айтган ва шуни астойдил истаган бўларди. Исо заминдаги ҳаётида Ўз шогирдларини Исроилнинг ўрта қисмида жойлашган, аҳолиси баъзи Канъон элатлари билан аралашгани учун яҳудийлар уларни соф яҳудийлар эмас, деб хўрлаганлар шаҳри Самариядан олиб ўтган. Америка Қўшма Штатларидаги афроамерикалик биродарларимиз ва сингилларимиз бизнинг “самариялик” қўшниларимиз ҳисобланадилар.
Тавба қилиш зарурати
Агар биз бегоналашган афроамерикаликларни ҳақиқатдан ҳам севишимизни, Худо уларни севишини ва Худо севгиси бизда яшашини исботламоқчи бўлсак, биринчи навбатда, Америка Қўшма Штатларидаги оқ танли масиҳийларнинг аксарияти чин дилдан тавба қилиши керак. Тавбани турли шаклларда амалга ошириш мумкин.
Мен қаердадир ўқиган ёки эҳтимол кимдандир эшитган Бермуд учбурчаги тўғрисидаги воқеани эслайман. Ўша Бермуд соҳилида кўплаб кемалар йўқ бўлиб кетган.
Айнан шу ерда – кемалар кўрфазга киришидан олдин денгизга кемалардан кўпинча касал ва ўлик қуллар ташланар экан. Буни бир гуруҳ масиҳийлар кўриб қолибди. Британиялик масиҳийлар бундай қирғинга қарши бирор чора кўришга ҳаракат қилишди, бироқ ҳеч ким тавба қилмади. Масиҳийлар кемага ўтириб, ўша ерга боришди ва бундай ёвузликка журъат қилган ўзларининг ирқидаги одамлар учун Худога тавба-тазарру қилишди. Сон-саноқсиз қурбон бўлган одамлар учун масиҳийлар тавба қилиб, бу фожиага алоқадор бўлганлар учун кечирим сўраганларидан кейин уйга қайтишди. Ўша пайтдан бошлаб Бермуд учбурчагида кемаларнинг ҳалокатга учраши тўхтади.
Муқаддас Китоб мисолида ота-боболарнинг гуноҳи учун
тавба қилиш
Мусо, Дониёр ва Нахимиё ўз ота-боболарининг гуноҳларини юракларига жуда яқин олдилар ва Худо олдида улар учун тавба қилдилар. Шу туфайли улар ўзларининг халқи учун илтижо қилдилар: Худо уларнинг илтижоларига жавоб берди, улар мамнун бўлдилар. Ёки Мусонинг ибодатини ўқиганингизда ҳам, ўша ҳолат кўз олдингизга келади:
“Эртаси куни Мусо халққа деди: — Сизлар оғир гуноҳ қилдингизлар. Энди мен тоққа Эгамизнинг олдига чиқаман, балки сизларни гуноҳларингиздан покларман. Мусо Эгамизнинг олдига қайтиб бориб, шундай деди:
— Эвоҳ! Бу халқ оғир гуноҳ қилибди: ўзларига олтиндан худо ясабди. Аммо энди, уларнинг гуноҳини кечиргин, деб Сенга илтижо қиламан. Агар кечирмасанг, Ўзинг ёзган китобдан менинг номимни ўчириб ташлагин” (Чиқиш 32:30-32).
Бу одамларни, гуноҳлари учун, Худо йўқ қилиб ташлашини Мусо биларди. У Худо ҳузурига келиб, Унга бу гуноҳлар учун илтижо қилди, гарчи Мусо бу гуноҳда қатнашмаган бўлса-да, Худо уни эшитди.
Дониёр қувғинда яшади, нега унинг халқи дарбадарликда юрганлиги сабабини эслагач, у Раббий ҳузурида тавба этиб, ибодат қилди:
“Вақти келиб Эгам бизни бу фалокатларга гирифтор қилди, чунки биз Унинг гапларига итоат қилмадик. Дарҳақиқат, Эгамиз Худо доим адолат ила иш тутар. Эй, Раббимиз Худо, Сен Ўз халқингни қудратинг ила Мисрдан олиб чиқиб, шуҳратингни оламга ёйдинг. Сенинг қудратинг бугунга қадар тилга олинур. Биз эса гуноҳ қилдик, қабиҳликка қўл урдик. Ё Раббий, Сен ўтмишда бизга кўп илтифот қилдинг. Ҳозир ҳам ғазабу қаҳрингни Қуддусдан йироқ қилгин, деб ёлвораман. Қуддус Сенинг шаҳринг, Сенинг муқаддас тоғинг–ку*, ахир! Бизнинг ва ота–боболаримизнинг гуноҳлари туфайли Қуддус ва танланган халқинг қўшни халқлар орасида хор–зор бўлмоқда. Шунинг учун, эй, Худойимиз, қулингнинг ибодату илтижоларига қулоқ тутгин. Ё Раббий, хароб бўлган Маъбадингга Ўз ҳақи–ҳурматинг учун мунаввар юзинг билан боққин. Эй, Худойим, қулоқ солиб, нолаларимизни эшитгин! Кўзингни очиб, биз тортган жабрни кўриб қўйгин! Шаҳарнинг аҳволига бир қара, ахир, у Сенинг номинг билан аталган–ку! Биз Сенинг марҳаматингга лойиқ бўлмасак–да, Ўзингнинг чексиз раҳмдиллигинг туфайли бизга шафқат қил.Ё Раббий, нолаларимни эшитгин! Ё Раббий, бизни кечиргин! Ё Раббий, илтижоларимни эшитиб ёрдам бергин! Ҳурматинг ҳақи шошилгин, чунки бу шаҳринг ва халқинг Сенинг номинг билан аталгандир, эй, Худойим!” (Дониёр 9:14-19).
Эгам бу ибодатни эшитди. Ушбу ибодат туфайли исроилликлар ўз она юртига қайтиб келишди. Келажакни тушунтириб бериш учун Худо Дониёрнинг ҳузурига фариштани юборди. Худо яна ҳукмдор Кирнинг юрагини ҳам юмшатди. Дониёр кечирим сўрагани ва ибодат қилгани учун унинг ўзи ва халқи нажот топди.
Нахимиё ҳам қувғинда яшади. У Қуддусда нималар юз бераётганлигини билишни истарди. Лекин биродаридан ҳақиқий аҳвол қандай эканлигини билгач, ибодат қила бошлади:
“Эй Самовий Худо — Эгам! Сен буюк ва ҳайбатли Худосан. Сени севиб, амрларингга риоя қилган бандаларингга аҳдингни содиқ сақлайсан.Мен, қулингнинг ибодатларини эшит, аҳволимга боқ. Исроил халқи учун кечаю кундуз қилган илтижоларимни эшит. Ахир, улар Сенинг қулларинг–ку. Мен халқим қилган ҳамма гуноҳларни эътироф этаман. Мен ўзим ҳам, хонадоним ҳам гуноҳ қилдик.Қулинг Мусо орқали берган амрларингга, фармонларингга, қонун–қоидаларингга биз риоя қилмадик, Сени қаттиқ хафа қилдик. Ёлвораман, қулинг Мусога берган ваъдангни* ёдингда тут. Ахир, Сен шундай дегансан: “Агар сизлар Менга содиқ бўлмасангизлар, Мен сизларни халқлар орасига тарқатиб юбораман. Лекин Менга юз бурсангизлар, амрларимга риоя қилиб бажарсангизлар, Мен сизларни йиғиб оламан. Ернинг энг четига сургун қилинган бўлсаларингиз ҳам, сизларни ўша жойлардан йиғиб келаман, Мен улуғланишим учун танланган жойга сизларни қайтариб олиб келаман.”
Биз Сенинг қулларингмиз, буюк қудратинг ва ажойиботларинг билан Ўзинг қутқарган халқингмиз. Ё Раббий! Бу қулингнинг илтижоларини эшит. Сени иззат–ҳурмат қилишни хуш кўрадиган ҳамма қулларингнинг илтижоларига қулоқ тут. Мен, қулингга бугун омад бер, шоҳ Артахшасда менга нисбатан шафқат уйғотгин” (Нахимиё 1:5-11).
Худо Нахимиёнинг ҳам илтижосини эшитди. У Нахимиёнинг марҳаматини ўзга шоҳга инъом этди ва Қуддуснинг хароб бўлган деворларини тиклашда, қонунни ўрнатишда ва ниҳоят, Маъбадда Худога ҳақиқий эътиқод қилишни ўрнатишда ўзга шоҳдан фойдаланди.
Бугунги кунда тавба қилишга ва ибодатга бўлган эҳтиёж
Менимча, Америка Қўшма Штатларида юз берган тарих нуқтаи назаридан қаралганда, у ерда қулларни сотиш, Гражданлар уруши, қулларни қутқариш амалга оширилган бўлса ҳам, бироқ афроамерикалик оилаларнинг ҳанузгача муаммоси бор. Қуйидаги хулоса муқаррардир: агарда биз афроамерикалик биродарларимиз ва сингилларимизга нисбатан қадр-қимматни ва тенгликни тикламоқчи бўлсак, давом этиб келаётган камситилишни ва ирқлар ўртасидаги тенгсизликка жамоат ёрдамида барҳам беришни амалга оширишимиз керак.
Америка Қўшма Штатларида афроамерикаликларга Хушхабарни етказишда энг асосий тўсиқ ирқчилик масаласи эканлигини ҳисобга олган ҳолда, Америка гражданлари бу муаммога эътиборларини қаратишларини мен маслаҳат берган бўлардим. Буни икки йўл билан амалга ошириш мумкин. Биринчиси, агар сиз оқ танли америкалик бўлсангиз, унда сизда ўзингизнинг оқ танли авлодингиз қилган гуноҳлар учун тавба қилиш туйғуси бўлиши керак, чунки уларнинг гуноҳларидан Американинг қора танли аҳолиси жабр кўрган. Қолаверса, ижтимоий ва шахсий ҳаётда бу жабр-зулмни енгиллатишга интилиш лозим, одамлар иложи борича тенг ҳуқуққа эга бўлишларига имконият яратиш даркор. Иккинчиси, биз ўзимизни ва ота-боболаримизни айбдор билиб, гуноҳларимизнинг кечирилиши учун Худога илтижо қилишимиз зарур. Қуйида мен ибодатларнинг намунасини кўрсатаман:
“Эй Самовий Эгам – Худо! Сен бизни Ўз суръатинг бўйича яратдинг; Сен бизни бир ота ва бир онадан яратдинг. Биз Сенинг ҳузурингга ғам-қайғуга тўлган юрак билан келдик, чунки биз Сенинг оила аъзоларинг орасида нафрат туйғусини вужудга келтирдик.
Биз ўз гуноҳларимизга ва миллионлаб афроамерикаликларни қул қилиб сотган, уларни калтаклаган ва хўрлаган, уларни ўлдирган, уларнинг аёлларини зўрлаган, оилаларни барбод қилиб, хотинларни эрларидан айирган, бунинг оқибатида ҳозирги кунда ёлғиз оналарнинг бир қанчаси қийналиб яшаётганлиги учун – ота-боболаримизнинг гуноҳлари учун тавба-тазарру қиламиз.
Ҳозирги пайтга келиб ирқлар ўртасидаги муносабатлар тараққиёт томонга олға бораётганига қарамасдан тан олиш керакки, биз ҳанузгача эскилик сарқити – хурофотлардан ва хўрлашлардан тамомила қутула олганимиз йўқ. Бу – афроамерикалик оилаларнинг шифо топишига тўсқинлик қилишини, дардига яна дард қўшишини биз тушунамиз, чунки ўз навбатида улар иқтисодий ҳаётда тенг ҳуқуқ билан иштирок этишларига бу аҳвол тўсқинлик қилади, қолаверса, уларнинг жамиятда тутган ўрнига зиён етказиши, умуман ҳаётга нотўғри ёндашувни келтириб чиқариши мумкин.
Орамиздаги озчиликни биз ҳурмат қилишимиз кераклиги тўғрисида Сенинг таълимотинг эсимизда, бу ерда бизнинг ўзимиз ҳам қачонлардир дарвиш бўлиб кезиб юрганимиз ҳам эсимда. Сенинг Каломинг таълимотига асосан яшай олмаганимизни биз тан оламиз.
Эй Самовий Отамиз, биз афроамерикалик қўшниларимизни ўзимизни севганимиз сингари севмаганимиз учун бизни кечир! Биз шу йўсинда ҳокимият тузилишини яратиб, афроамерикалик қўшниларимизни таълим, иқтисод соҳасида ва жамоат ҳаётида тенг ҳуқуқли имкониятлардан маҳрум қилганимиз учун, эй Эгам, бизни кечир!
Эй Ота, афроамерикалик қўшниларимизни севишни бизга ўргат. Биз афроамерикаликлар отасининг қадр-қимматини тикланишига қандай ёрдам бера олишимизни бизга уқтир. Бизнинг барча нотўғри ҳаракатларимиздан биродарларимиз ўзларини тўла қимматга эга бўлмаган ва кўнгилсиз ҳис қилганлари учун бизни кечиргин.
Раббий, Сен шундай йўл тутгинки, токи Сен уларнинг ҳаётини худди бизники сингари қадрлашингни ўз кўзимиз билан кўрайлик.
Биз уларга дард-алам етказганлигимиз учун бизни кечир, шунинг учун улар Сенинг Ўғлинг Исо Масиҳнинг таълимотини ўрганишдан кўра, ислом таълимотига мурожаат этганлар.
Бизга шундай усулни кўрсатгинки, токи унинг ёрдамида афроамерикалик дўстларимиз Сенинг рағбатли Шоҳлигингга эга бўлишсин, уларни нурга олиб келиб, ўз севгимизни ва нажот топиш йўлини биз уларга кўрсата олайлик.
Эй Ота, бизнинг ирқий гуноҳларимизни, ўтган ва ҳозирги гуноҳларимизни Ўзинг кечир, бизнинг Раббимиз Исо Масиҳ туфайли севги ришталарини ва бизнинг афроамерикаликлар билан мулоқотимизни Сен яна қайта тиклагин. Омин!”
Шу ибодатдан сўнг бу ёвузликларни жамиятимиздан йўқ қилиш борасида амалий ҳаракатлар бошланиши керак. Шунга ишончим комилки, айнан шунда афроамерикалик ислом ўз жозибадорлигини йўқотади, чунки у душманликка асосланган. Шунингдек, мамлакатдаги оқ танли аҳоли ва афроамерикаликлар ўртасида битим, келишув ҳукм сурса, шундагина ислом ўз жозибадорлигини йўқотади.
Ота-боболаримиз бизга мерос қилиб қолдирган ёвузликни ва ўзимиз йўл қўйган гуноҳларимизни йўқ қилганимиздан сўнг, ирқчи ислом афроамерикаликлар ўртасида беҳуда гап эканлигини бемалол айта оламиз. Худди шу афроамерикаликлар ўртасидаги ортодоксал мусулмонларга бўлган муносабатларга ҳам тааллуқлидир.
Ота-боболари Америка Қўшма Штатларида ирқчилик муаммоларининг келиб чиқишида иштирок этмаган ўқувчиларимга мен шуни айтмоқчиманки, сиз худди бошқа мусулмонларга хизмат қилганингиз каби, Африка-Америкадан келиб чиққан мусулмонларга бемалол хизмат қилишингиз ўзингизнинг ихтиёрингиздадир. Хизмат қилиш – бу уларнинг инсоний, моддий ёки жисмоний талабларини қондиришни, улар исломни илоҳийлаштиришдан ўзларини олиб қочишларига ёрдам беришни, уларни Худонинг азиз Ўғли Шоҳлигига кузатишни англатади.
6 – ҚИСМ
ИСЛОМ ВА МАСИҲИЙЛИК ЎРТАСИДАГИ
ИЛОҲИЙ ЗИДДИЯТЛАР
Кириш
Мусулмонлар илк даврлардан бери Масиҳ таълимотининг асосий назарияларини ва Муқаддас Китобнинг ҳақиқийлигини шубҳа остига олганлар. Ҳеч қандай асосга эга бўлмаган уларнинг ўринсиз айбловлари сизнинг жаҳлингизни чиқариши, баҳслашиш истагини, ғазабланиш ҳиссини уйғотиши мумкин. Шундай қилиб, улар нотўғри йўл тутаётганликларини тушунтирмоқчи бўлиб, сиз ўзингизни йўқотиб қўйишингиз ва иродангизга путур етказишингиз мумкин.
Сизнинг эътиқодингизга ва Муқаддас Битикка ҳужум қилаётган мусулмон билан баҳсга киришишдан олдин масиҳий хизматчи қуйидаги тамойилларни ёдда тутиши керак:
Мусулмон қалбини, эътиборини сўзлар билан эмас, балки ишлар билан қозониш жуда ҳам осонлигини эсингиздан чиқарманг. Сизнинг ҳаётингизда фақат Масиҳнинг мавжудлиги мусулмонларни масиҳийликка чиндан жалб қилиши мумкин.
Биз жавоб беришга даъват этилганмиз. Мусулмонлар буни биздан кутмоқдалар; Худога тегишли бўлган ҳамма нарсада қатъий ишонч - уларни ҳақиқатдан ҳам мафтун қилади.
Бундай тўқнашувларга руҳан тайёргарлик кўришингизда сизга ёрдам бера оладиган парчаларни Муқаддас Битигдан келтирамиз.
“Қўрқувга тобе бўлмай, бутун қалбингиз билан Раббимиз Исо Масиҳнинг ҳокимиятига бўйсунинглар. Масиҳга бўлган умидингиз ҳақида сиздан сўраган ҳар бир кишига жавоб беришга доимо тайёр туринглар. Лекин буни мулойимлик ва ҳурмат билан бажо қилинглар. Виждонингиз тоза бўлсин, токи Масиҳ йўлидаги ибратли ҳаётингизни ёмонлаганлар ўз гапларидан уялиб қолсинлар.” (1 Бутрус 3:15-16).
Сиз учун энг муҳими – барча яхши ишларингизни ва ўй-фикрларингизни Масиҳга бўйсундиришингиз керак. Масиҳ – бизнинг Раббимиз. Мусулмонлар нимадан келиб чиқмасинлар, барибир натижада уларнинг ҳужуми айнан Масиҳга қаратилган бўлади. Фақат Раббийга итоат қилиб ва барча ўй-хаёлларни Унга қаратибгина, биз ҳурмат ва мулойимлик билан жавоб бериш учун ички ишончга эга бўлишимиз мумкин.
Кейинги парчада мусулмонларга қаршилик қилмоқчи бўлган масиҳий қандай хусусиятларга эга бўлиши кераклиги ҳақида эслатилади:
“Раббимиз Исонинг қули эса жанжалкаш бўлмаслиги керак. Аксинча, у ҳаммага меҳрибон, таълим беришга қобилиятли, сабр–тоқатли бўлиши лозим. У ўз рақибларини мулойимлик билан йўлга солсин. Ким билсин, балки Худо уларни тавбага олиб келар?! Шунда улар ҳақиқатни билиб, ўзларига келарлар, иблиснинг тузоғидан қутулиб қоларлар. Ахир, иблис уларни асир қилиб, ўзига тобе қилган” (2 Тимўтийга 2:24-26).
Мулойимликни адашган мусулмонни ўргатиш қобилияти билан уйғунлаштириш лозим. Мусулмон ҳақиқатдан ҳам ўзининг янглиш йўлидан қайтиб, чиндан тавба қилишга ва ҳақиқатни англашга юз тутганлигини кўриш учун бу ниҳоятда катта хоҳиш-истак билан амалга оширилиши керак. Бизнинг ҳақиқий душманимиз мусулмон эмас, балки қандайдир йўллар билан унинг иродасини ўзига бўйсундирган иблисдир. Луқо баён этган муқаддас Хушхабардаги Исонинг сўзларини эслайлик:
“Эгамизнинг Руҳи мени қамради.
Йўқсилларга Хушхабар етказмоқ учун,
Эгам мени танлади.
Зиндондагиларга қутуласиз, деб айтмоқ учун,
Кўрларга, кўзингиз очилади, деб хабар бермоқ учун,
Асирларни озод қилмоқ учун” (Луқо 4:18). Таъкидлашимиз керакки, Павлус Тимўтийга Мактубида бизга муваффақият кафолатланмаганлиги ва ҳаммаси Худонинг иродаси эканлиги тўғрисида огоҳлантиради: “...душманлар ҳақиқатни билишга тавба қилишлари учун Худо уларга ўгит бермайдими?” Биз чекинмаслигимиз керак, лекин инсон юрагини фақат Худо ўзгартиришга қодир.
Биз учун муҳим ҳисобланган учинчи парча Колосаликларга Мактубдан олинган:.Одатда, таъмга кўра туз қўшилганидай, “Улар билан қандай гаплашишни сизларга ўргатай: улар билан гаплашганингизда сўзингиз ҳамиша ёқимли ва мазмунли бўлсин” (Колосаликларга 4:6). Бизда фақат Исо Масиҳнинг доимий борлиги ҳузур-ҳаловат манбаси бўлиши мумкин.”Туз” маъносида эса мусулмонларнинг онгларини титратиб, уларнинг саволларига жавоб бера олиш қобилияти, яъни уларнинг эҳтиёжини жавоб билан қондириш назарда тутилади. Бу – Муқаддас Битикни чуқур билишни, Муқаддас Руҳнинг ёрдамини ва сиз ишонган нарсаларни аниқ қилиб тушунтириш имкониятини беради.
Сиз учун ибодат қилувчилар туфайли ақлингиз ошади. Ҳаворий Павлус шундай деган: “Мен учун ҳам ибодат қилинглар. Мен оғзимни очганимда, зарур бўлган сўз менга берилсин, токи қўрқмасдан Хушхабар сирини баён эта олайин” (Эфесликларга 6:19). Номукаммал инсон табиатига жасурлик ҳам, шижоат ҳам етишмайди, бироқ биз мусулмонга жавоб бера олишимиз учун Худо бизни руҳлантиради ва бизга файзли, марҳаматли сўзларни беради. Бунда бизга биродарларимизнинг ибодатлари ёрдам қилади.
Ҳақиқатдан ҳам Исо бизларни бўриларнинг орасига қўйлар каби юборади (Матто 10:16). Биз заминий қуролдан фойдаланмаслигимиз керак. Инсоний фикр юзасидан биз бундай душман қаршисида қуролсизмиз. Бироқ илоҳий мулоҳаза борасида бизнинг устунлигимиз ибодатда эканлиги яққол намоён бўлади. Ушбу ибодатларимизга жавобан фаришталар бизга ёрдамга келадилар (Дониёр 10:4; 11; 1; Ибронийларга 1:14).
Шунингдек, бизнинг қўлимизда “Руҳнинг қиличи” (Эфесликларга 6:17) деб номланган Худонинг Сўзи – Калом ҳам мавжуд. Албатта, бундай Калом Раббимиз Исо Масиҳнинг Худо марҳаматлаган Инжилидир. Бу тўғрида шундай дейилган: “Мен Хушхабардан ор қилмайман, чунки Худонинг куч–қудрати бўлган бу Хушхабар орқали унга ишонганларнинг ҳаммаси қутқарилади. Ишонадиганлар яҳудийми, ғайрияҳудийми, фарқи йўқ!” (Римликларга 1:16). Калом, шунингдек, “Ҳақиқат” деб ҳам аталади (Юҳанно 17:17). Исонинг айтишича, ҳақиқат инсонларни қутқарар экан. Қолаверса, бизда яшаётган ва душманнинг куч-қудратини оёқ ости қилиб, бизни қутқараётган ва биз учун жанг қилаётган қодир Худомиз бор (Луқо 10:19).
Мусулмонлар Масиҳга юз тутсин, деб ҳаракат қилар эканмиз, Масиҳ бизга берган буюк қурол ва куч-қудратдан фойдаланишимиз керак. Унинг Ўзи – бизнинг куч-қудратимиздир, У бизнинг ибодатларимизга жавоб беради, асирларни Шайтон ҳукмидан қутқаришга ва уларни шифолашимизга бизга ваколат беради. “Бизнинг қурол–аслаҳаларимиз бу дунёнинг қурол–аслаҳаларидай эмас. Худонинг қудрати билан бу қурол–аслаҳаларимиз қалъадай мустаҳкам бўлган инсоний ўй–хаёлларни ҳамда қуруқ сафсаталарни йўқ қилишга қодир. Худони таниб–билишга тўсқинлик қилаётган такаббурона дунёқарашга барҳам берамиз. Ҳар қандай ўй–хаёлни Масиҳга бўйсундириб, асир қиламиз.” (2 Коринфликларга 10:4, 5). Охир–оқибатда ислом дош бера олмайди, чунки у Худонинг Ёғ Суртилгани, Нажоткори, Шоҳи Исо Масиҳга қарши муросасиз жанг қилади. Келинг, асирларни озод қилмоқчи бўлган Унинг борлиғи ва Унинг куч-қудрати билан қуролланайлик.
АСОСИЙ ЗИДДИЯТЛАР
А. Масиҳийлик таълимотига ва Муқаддас Китобга қарши мусулмонларнинг ҳужумлари.
Худо Каломига ҳужум.
Илоҳий табиатни инкор этиш.
Худода мужассам бўлиш таълимотига қарши ҳужум.
Гуноҳни ювиш таълимотини инкор этиш.
Хочга тортилишни инкор этиш.
Учликни инкор этиш.
Б. Муҳаммаднинг пайғамбар деб эътироф этилишини даъво қилиш.
1. Муҳаммад ўзини Муқаддас Китоб пайғамбари деб эълон қилади.
2. Муҳаммаднинг таъкидлашича, унинг келиши Исо Масиҳ томонидан башорат қилинган.
3. Муҳаммад ўзини “пайғамбарлар муҳри” деб эълон қилади.
4. Муҳаммад, менинг каломимга итоат этинглар, деб талаб қилади.
5. Мусулмонларнинг таъкидлашича, Муқаддас Китобнинг барча башоратлари Муҳаммадга тегишлидир.
6. Мусулмонлар Муҳаммадни қўллаб-қувватлаш учун Барнабонинг Хушхабарини далил қилиб кўрсатадилар.
С. Муҳаммаднинг Қуръон ҳақидаги фикрлари.
1.Олдинги Битикнинг ҳақиқийлигини Қуръон тасдиқлайди.
2. Қуръон олдинги Битикдан қолишмайди.
3. Қуръон олдинги Битикдан устун туради.
4. Қуръон сўзлари Муҳаммаддан эмас, Худодандир.
31 – боб
Мусулмонларнинг Муқаддас Битикка ҳужумлари
Мусулмонларнинг Муқаддас Китобга ҳужумлари ва
масиҳийнинг жавоблари
Инжил Хушхабарини тарғиб қилиб, мусулмон давлатининг қайси бир бурчагида бўлиб қолишингиздан қатъий назар, юқорида қайд этилган айбловларни, албатта, сиз мусулмонлардан эшитасиз. Эҳтимол, кўрилаётган масалаларнинг тартиби сал бошқачароқ бўлиши мумкин. Менинг схемам мусулмонлар билан бўлиб ўтадиган суҳбатларим мавзуларининг фақат ҳаракат тезлиги даражаси пайдо бўлишини акс эттиради.
Аввалам бор, мусулмонлар Муқаддас Китобнинг аҳамиятини пасайтиришга ҳаракат қиладилар. Мусулмонлар Муқаддас Китобни сотиб олмасликка, уни ўқимасликка ундайдилар, чунки Муқаддас Китоб уларни ҳақиқат йўлидан адаштириши мумкинлиги ҳақида ўз биродарларини огоҳлантирадилар. Биз улардан бунинг сабаблари тўғрисида сўраганимизда, шундай жавоб берадилар: “Ҳозирда биздаги китоблар Раббий қачонлардир Мусо, Довуд ва Исо пайғамбарларга берган китоблар эмас; бизнинг ота-боболаримиз оригинални бузиб кўрсатганлар ёки нотўғри талқин қилганлар”. Шунингдек, Қуръонда ҳам сиз Муқаддас Китобнинг ўрни, унинг яратилиш тарихи ва моҳияти тўғрисида ҳеч нарса топа олмайсизлар.
Қуръонда Муқаддас Битикка ҳужум қилинмайди
Шуниси ажабланарлики, айнан Қуръоннинг бирон ўрнида Муқаддас Китоб қачон бўлса ҳам бузиб кўрсатилганлиги тўғрисида ҳеч нима дейилмаган. Муҳаммаднинг айтиши бўйича, мажусийлар унинг сўзларини нотўғри талқин қилишган, яҳудийларни бўлса “Муҳаммад” сўзини нотўғри талаффуз қилганликда ва Муқаддас Битик сўзларини чалкаштирганликда айблади; бироқ ҳеч қаерда Иброҳим оригинални бузиб кўрсатганлиги ҳақида айтмайди. Янги имонга кирган ҳинд мусулмонларидан бирининг ўғли, таниқли воизчи доктор Акбар Хаққнинг таъкидлашича, ислом тарихининг илк даврида – ҳали Муқаддас Китоб араб тилига таржима қилинмаган пайтларда, мусулмонлар бу Китобнинг бузиб кўрсатилиши мумкинлигини ўйлаб ҳам кўрмаганлар. Муқаддас Китобнинг рўйхати мусулмонларнинг қўлларига тушгандагина, улар бу рўйхатни Қуръон билан солиштира бошлашди. Ана шундагина Муқаддас Китоб ва Қуръондаги бир хил воқеалар турлича талқин қилинганлиги маълум бўлди. Муҳаммаднинг ўлимидан кейин 90-150 йил ўтгач, мусулмонлар Қуръоннинг ҳақиқийлиги тўғрисидаги фикрда қатъий тўхташди. Шу билан бирга улар яҳудийларни ва масиҳийларни Муқаддас Битикни бузиб кўрсатганликда айбладилар (Hagg, 1980:38).
Лекин бундай айблов Муҳаммаднинг Муқаддас Битик ҳақида айтган сўзларига зиддир; келинг, унинг айтган фикрларидан баъзи бирларини кўриб чиқамиз. Шуни ҳам айтиб ўтиш жоизки, биз Қуръонга мурожаат қилар эканмиз, уни муқаддас китоб деб асло тан олмаймиз. Биз учун бир нарса муҳим: агар мусулмонлар Қуръонни улуғласалар, улар албатта Муқаддас Китобнинг ҳақиқийлиги тўғрисида Қуръон гувоҳлигини тан олишлари керак.
Қуръон аввалги Муқаддас Битикнинг ҳақиқийлигини тасдиқлайди.
Худонинг Каломини ўзгартириб бўлмайди:
“Оллоҳнинг (“пайғамбарларимни Ўзим қўллагайман”) деган сўзларини ўзгартира олгувчи бирон кимса йўқдир. Ахир, сизга, (Эй Муҳаммад), ўтган пайғамбарларнинг айрим хабарлари келган-ку!” (Қуръон, 6:34).
Ва “...Оллоҳнинг сўзлари (оятлари) ўзгартирилмас. Мана шу (мазкур неъматларга эришиш) учун бахтлидир” (Қуръон, 10:65 (64)).
Муҳаммад Илоҳий ваҳий деб эътироф олган сўзлар аввалги Муқаддас Битикни тасдиқлаш ва сақлаш учун берилган: “Уларнинг изларидан ўзидан олдинги Тавротни тасдиқловчи бўлган Ийсо бинни Марямни эргаштирдик ва унга ҳидоят ва нурни ўз ичига олган, ўзидан олдинги Тавротни тасдиқлагувчи ва тақводорлар учун ҳидоят, панд-насиҳат бўлган Инжилни бердик ҳамда: “Инжил аҳли унда Оллоҳ нозил қилган нарсалар билан ҳукм қилсинлар”, дедик. Кимда ким Оллоҳ нозил қилган дин билан ҳукм этмас экан, улар фосиқлардир” (Қуръон, 5:50 (46)). Ва “Ушбу Қуръон Оллоҳдан ўзга биров томонидан тўқилган бўлиши мумкин эмас. Балки, у бутун оламлар Парвардигори томонидан келган ва (ҳақ эканлигига) шак-шубҳа бўлмаган, ўзидан аввалги (Таврот, Инжил каби) нарсаларни тасдиқловчи ва (шариат ҳукмларидан иборат) муфассал Китобдир” (Қуръон, 10:38 (37)). Шунингдек, “У (Қуръон)дан илгари Мусонинг пешво ва раҳмат бўлган Китоби (Таврот) бор эди. Бу (Қуръон) арабий лисондаги, (ўзидан аввал нозил бўлган барча илоҳий Китобларни) тасдиқлагувчи бир Китобдир. У золим-кофир бўлган кимсаларни (охират азобидан) огоҳлантириш учун ва чиройли амал қилгувчиларга (жаннат ҳақида) хушхабар бўлиш учун (нозил қилингандир)” (Қуръон, 46:11 (12)).
Мусулмонларга яҳудий ва масиҳийлардан ёрдам сўраб мурожаат қилиш нозил этилган: “(Эй Муҳаммад), агар Биз сизга нозил этган нарсадан (яъни илгари ўтган қавмлар ҳақида нозил қилган оятларимиздан) шубҳада бўлсангиз, у ҳолда ўзингиздан аввалги Китоб (яъни Таврот ёки Инжилни) ўқийдиган кишилардан сўранг! Аниққи, сизга Парвардигорингиз томонидан Ҳақ – Қуръон келди. Бас, ҳаргиз шубҳа қилгувчилардан бўлманг!” (Қуръон, 10:94).
Қолаверса, Муҳаммад Исони ва у билан бирга барча масиҳийларни Битик орқали тасдиқланишларига даъват этган: “Айтинг: “Эй аҳли китоб, то Тавротга, Инжилга ва сизларга Парвардигорингиз томонидан нозил қилинган барча нарсаларга амал қилмагунингизча, ҳеч қандай динда эмассизлар”. (Эй Муҳаммад), сизга Парвардигорингиз томонидан нозил қилинган нарса улардан кўпларига туғён ва куфрни зиёда қилиши шубҳасиздир. Бас, сиз бу кофир қавм (қилмишидан) махзун бўлманг” (Қуръон, 5:72 (68)).
Ва ниҳоят, биз Мусога, Исога ва бошқа пайғамбарларга юборилган Битикка Муҳаммад иймон келтириши кераклиги ҳақидаги амрни ўқиймиз.
“(Эй Муҳаммад), “Оллоҳга, бизга нозил қилинган нарсага (Қуръонга) ва Иброҳим, Исмоил, Исҳоқ, Яъқуб ва унинг уруғ-авлодларига нозил қилинган нарсаларга ва Мусо, Ийсо ҳамда барча пайғамбарларга Парвардигорлари томонидан берилган нарсаларга имон келтирдик. У пайғамбарлардан бирортасини ажратиб қўймаймиз. Ва биз Унинг Ўзигагина бўйинсунгувчилармиз”, деб айтинг” (Қуръон, 3:78 (84)). Қуръондан олинган бу парчалар олдинги Битикни – Эски ва Янги Аҳднинг ҳақиқийлигини шубҳасиз тасдиқлайди. Муҳаммад Муқаддас Битикни ҳурмат қилишини ва унинг сўзларига қараганда, Муҳаммад Битикни тасдиқлаш учун юборилганлигини биз кўрдик. Бироқ ушбу келтирилган оятлардан ташқари Қуръонда шундай ўринлар ҳам мавжудки, унда Муҳаммад ўз сўзларини Муқаддас Китобнинг илоҳий сўзлари билан бир қаторга қўяди. Буни биз сал кейинроқ батафсил муҳокама қиламиз.
Муқаддас Битикка мусулмон ҳужумларининг асоссизлиги
Муҳаммад даврида Битикнинг ҳақиқий ва қонуний кучга эга эканлиги тўғрисида Қуръонда жуда кўп айтилишига қарамасдан, хизматчи шунга амин бўладики, масиҳийлар Битикни кейинги даврларда бузиб кўрсатишган деб таъкидлаб, мусулмонлар ўз айбловларини бекор қилишни ўйлаганлари ҳам йўқ. Айнан шундай ягона усул билан улар Қуръон ва Муқаддас Китоб ўртасидаги кўплаб зиддиятларни ўзларига тушунтира олишлари мумкин. Бошида, эҳтимол, Муҳаммад хато қилиши мумкин, бинобарин, у Худонинг ҳақиқий пайғамбари бўлмаган, деган фикрни мусулмон ҳеч қачон хаёлига ҳам келтирмайди. Шунинг учун хизматчининг вазифаси – бутун сабр-бардошини жам қилиб, бизнинг Муқаддас Битикимиз анча олдин, Муҳаммадгача ёзилган илк матнларнинг ҳақиқий ва илоҳий таржималар тўпламини намоён этишини мусулмонларга тушунтира билишидир; ушбу матнларнинг нусхаларини ҳозирда ҳам музейларда учратиш мумкин.
Мусулмонларнинг сохта айбловларига эътирозлар
Ҳозирги Битикнинг айнан ҳақиқийлигини ажойиб тарзда исботлаб берувчи қуйидаги нашрлар билан миссионер танишиб чиқиши лозим:
A.Akbar Abdula-Hagg. Share Your Faith witj a Muslim. Yosh McDowell, Yohn Gilchrist. The Islam Debate ва W. S. Clair-Tisdall. Christian Reply to Muslim Objections.
Муқаддас Битикни ҳимоя қилиш учун ушбу муаллифлар томонидан келтирилган далил-исботлар қуйида қисқача баён этилган:
1. Муқаддас Китобнинг мавжуд матни Муҳаммаддан анча олдин ёзилган ва камида 30 мингтага яқин лавҳаларни ўз ичига олган.
2. Ўлик денгиз худудидан топилган ва ўрама қоғозларда сақланиб қолган Эски Аҳд матнларининг санаси милодгача I аср қилиб кўрсатилган. Умуман олганда бу матн - Эски Аҳднинг бизга маълум матнига тўғри келади.
3. Муқаддас Китоб матни бизгача етиб келган ёки Муҳаммад даврида мавжуд бўлган матндан фарқ қилади, деб таъкидлаш учун ҳеч бир тарихий исбот-далил йўқ.
4. Турлича тилларда ёзилган ва исломгача бўлган Муқаддас Китоб матнларининг барчаси дунё музейларида сақланмоқда.
5. Муқаддас Китоб матнларининг ўртасидаги тафовутлар қандай бўлишидан қатъий назар, уларни барча ҳолатларда котибларнинг хатоси сифатида талқин қилиш мумкин ва Масиҳ таълимотининг ақидаларини ҳеч бир тарзда ўзгартирмайди.
6. Муқаддас Китоб ўртасидаги фарқлар таржималарнинг хусусиятларини ва иш услубини намоён қилишидан ўзгача нарса эмас. Турлича сўзларга таржимонлар томонидан берилаётган имтиёзлар ҳеч бир тарзда Битикнинг бирор ақидасини ўзгартира олмайди.
7. Агар мусулмонлар, гўёки масиҳийлар ва ибронийлар Муқаддас Китоб (Эски ва Янги Аҳд) матнларини хато қилиб кўрсатганлар деган нуқтаи назарда туриб олсалар, бу ҳолда мусулмонлар қуйидагича шартларни бажаришлари лозим:
а) хато қилинмаган, асл нусха матнини тақдим қилишлари керак;
б) ўз эрудициялари ёрдамига таянган ҳолда, ким ва қандай қилиб аввалги матнларни бузганлигини тушунтириб беришлари лозим;
в) киритилган ўзгаришларнинг хронологиясини аниқлашлари зарур;
г) асл нусха бузилган бўлса, бу нималардан иборат эканлигини аниқ кўрсатиб беришлар керак.
Шуни ҳам эсда тутиш жоизки, Одам Ато ва Момо Ҳаво Худонинг Каломидан шубҳалансинлар, деб иблис уларни йўлдан оздирди. Исо Масиҳ иблис томонидан васвасага солинганда, жавобларни Ўзидан эмас, Эски Аҳддан олинган ҳикматли сўзлар орқали берган. Худди шу сингари, алдов йўли билан бизни Муқаддас Битикдан чалғитишларига йўл қўймаслигимиз керак. Келинг, Исо Масиҳдан ўрнак олайлик. Исонинг иблисга берган жавобини эслайлик. У уч маротаба: “Тавротда ёзилишича, ...” деб айтди, сўнгра Мусо қонунларидан олинган ҳикматли сўзлар билан иблисга жавоб қайтарди. Шундан сўнг иблис Исони тарк этди ва фаришталар келиб, Исога хизмат қила бошладилар.
Масиҳнинг Илоҳий моҳиятига мусулмонларнинг ҳужумлари ва тавсия этиладиган жавоблар
Маълум бўлишича, Масиҳнинг Илоҳий табиати ҳақидаги таълимотдан бошқа ҳеч бир нарса масиҳий ақидапараст мусулмонларда жиддий ташвиш уйғотмас экан. Худонинг танҳолигини ҳар қандай тажовуздан ҳимоя қилиш мақсадида улар, Оллоҳга ҳеч ким тенг эмасдир, деб таъкидлайдилар. Муҳаммад эса узоқни кўзлади ва ҳар қандай бошқа моҳиятнинг Худога қўшилишини ювиб бўлмас гуноҳ (ширк), деб эълон қилди. Табиийки, мусулмонлар Исони фақат пайғамбар деб ҳисоблашади. Аниқроқ қилиб айтганда, Исо Қуръонда зикр этилган пайғамбарларнинг ҳаммасидан юқори, деб улуғланади (хуллас, Муҳаммаддан ҳам юқори). Бироқ Муҳаммад, Исо фақат пайғамбардир, деган фикрда турарди. Қуръонда Масиҳнинг Илоҳий моҳияти рад этилган бир нечта парчаларни таҳлил қилиб чиқамиз: “Оллоҳ – Масиҳ бинни Марямдир”, деган кимсаларнинг кофир бўлганликлари аниқдир. (Эй Муҳаммад), айтинг: “Агар Оллоҳ Масиҳ бинни Марямни, унинг онасини ва Ердаги барча кишиларни ҳалок этишни истаса, ким Оллоҳ тарафидан бўлган нарсани (балони) қайтаришга эга бўла олади?!” Осмонлар, Ер ва уларнинг орасидаги бор нарсалар Оллоҳнинг мулкидир. У Ўзи истаган нарсасини Ўзи истаган суратда яратур. Оллоҳ ҳамма нарсага қодирдир” (Қуръон, 5:19 (17)).
Ушбу оятда Муҳаммад нафақат Раббимизнинг Илоҳийлигини инкор этади, балки Оллоҳ ўз хоҳишига кўра Масиҳни ҳалок этиши мумкинлигини айтиб, анча узоқни кўзлайди. Масиҳ ва Ота–Худонинг абадий бирлиги тўғрисидаги ҳақиқат Муҳаммад учун эришиб бўлмайдиган масалалигича қолди.
Мусулмонлар Масиҳнинг Илоҳий моҳиятини Қуръон оятларига таяниб рад этишар экан, Худонинг ўғли бўлмаслигини таъкидлашган эди. Муҳаммад ва унинг издошларининг айтишларича, биз “Худонинг Ўғли” деб атаган Исо, Марям Худо билан айнан табиий муносабатлардан кейин, никоҳдан туғилган эмиш. Қуйидаги икки парчани солиштиринг: “Оллоҳнинг боласи бор”, дедилар. У зот буларнинг бадгумонидан мутлақо покдир. Балки Ер ва осмонлардаги нарсалар у зотга тегишлидирки, ҳаммаси унга бўйсунади” (Қуръон, 2:110 (116)); “Яҳудийлар: “Узайр Оллоҳнинг ўғли”, дедилар. Насронийлар: “(Ийсо) Масиҳ Оллоҳнинг ўғли дедилар. Бу уларнинг оғизларидаги (ҳужжат-далилсиз) гапларидир. Уларнинг бу гаплари худди аввалги кофир бўлган кимсаларнинг гапига ўхшайди. Уларни Оллоҳ лаънатлагай! Қандай адашмоқдалар-а!” (Қуръон, 9:30). “Оллоҳ учун ҳеч қандай бола туғиш жоиз эмас – У зот (бундай нуқсондан) покдир. У бирон ишни қилмоқни истаса, фақат унга “Бўл” дер, бас (ўша иш) бўлур” (Қуръон, 19:36 (35); ва ниҳоят: “(Эй Муҳаммад), айтинг: “У – Оллоҳ Бирдир (яъни Унинг ҳеч қандай шериги йўқдир. У яккаю ёлғиздир). Оллоҳ (барча ҳожатлар билан) кўзлангувчидир (яъни барча ҳожатлар Ундан сўралади, аммо У ҳеч кимга муҳтож эмасдир). У туғмаган ва туғилмагандир (яъни Оллоҳнинг ўғил-қизи ҳам, ота-онаси ҳам йўқдир. У азалий ва абадий зотдир). Ва ҳеч ким У зотга тенг эмасдир” (Қуръон, 112:1-4).
Келтирилган парчалар бир нарса ҳақида сўзлайди. Уларнинг ҳаммаси Муҳаммад қанчалар рашк билан Худонинг ягоналигига ҳужум қилганларни қайтарганидан, Илоҳийликнинг учликда намоён бўлиши ғояси рад этилганидан гувоҳлик беради. Муҳаммад учун Ўғли бор Ота-Худони тан олиш – Худонинг қудратини камситиш демакдир. Ахир, Худо “Бўл” деса бас, ўша иш бўлур. Оллоҳ туғмаган ва туғилмагандир.
Хуллас, шуниси ажабланарлики, Қуръоннинг баъзи бир оятларида Исо ҳақида сўз кетганда, Уни фақатгина пайғамбар эмас, балки пайғамбардан юқорироқ – Илоҳий эканлиги тўғрисида гап боради. Мана масалан, Исони Бокира Қиздан туғилганлигини Муҳаммад ва барча мусулмонлар эътироф этадилар ва ҳурмат қиладилар. Қуйида биз келтираётган парчаларда Исо тўғрисида ҳайратда қолдирадиган даъволарни учратасизлар:
“Фаришталар Марямга: “Ё Марям, албатта Оллоҳ сени (аёллар орасидан) танлаб олди ва (барча гуноҳлардан) поклади, ҳамда сени бутун оламларнинг аёлларидан афзал қилди. Ё Марям, Парвардигорингга итоат қил ва рукуъ (Оллоҳга ибодат) қилгувчилар билан бирга сажда ва рукуъ (яъни ибодат қил!)” – деганларини эсланг!” (Қуръон, 3:37 (42)).
“Эсланг (Эй Муҳаммад), фаришталар: “Ё Марям, албатта Оллоҳ сенга Ўзининг Сўзини хушхабар қилиб берадики, унинг исми ал-Масиҳ Ийсо бинни Марям бўлиб, дунёю охиратда обрўли ва (Оллоҳнинг) яқинларидан бўлур ҳамда одамларга гўдаклик пайтида ҳам вояга етган чоғидагидек гапирур. Ва солиҳ бандалардан бўлур”, деганлар” (Қуръон, 3:40 (45)).
Бу ўринда нафақат Марямга одамзод тегинмасдан Исонинг дунёга келиши тан олинади, балки ал-Масиҳ Ийсо дунёю охиратда обрўли ва Оллоҳнинг яқинларидан бўлиши муқаррарлиги ҳақида сўз боради.
Қуръон яна Исода фақат Худога хос бўлган хусусиятларни тан олади:
“Мен (ўзимнинг ҳақ пайғамбар эканлигим ҳақида) сизларга Парвардигорингиздан оят-далил келтирдим: Мен сизларга лойдан қуш тимсолини ясаб унга пуфласам, у Оллоҳнинг изни-иродаси билан ҳақиқий қуш бўлади. Ва яна кўр, пес касалларини тузата оламан ва Оллоҳнинг изни билан ўликни тирилтираман ҳамда сизларга ейдиган ва уйларингизда сақлайдиган нарсаларингизни айтиб беришга қодирман. Агар мўмин бўлсангизлар, албатта бу ишларда сизлар учун аниқ оят-далиллар бордир” (Қуръон, 3:43 (49)).
Бу оятда Исонинг қўлидан барча ишлар келиши, дардга даво бериши, ўликларни тирилтириши ва кўздан яширинган нарсаларни кўра олиш қобилиятига эга эканлиги айтилади. Кейинги оятда Исо Самоларга, Худонинг ҳузурига тириклигича кетганлиги ҳақида ўқиймиз: “Балки уни (Ийсони) Оллоҳ Ўз ҳузурига кўтаргандир. Оллоҳ қудрат ва ҳикмат эгаси бўлган зотдир” (Қуръон, 4:156 (158)).
Навбатдаги лавҳада, юқорида айтилганларга қўшимча тариқасида, Исо – Худодан таралаётган “Руҳ” эканлиги тўғрисида хабардор бўламиз:
“Эй аҳли китоб, (Ийсони худо дейиш билан) динингизда ҳаддингиздан ошмангиз! Оллоҳ шаънига эса фақат ҳақ гапни айтингиз! Албатта ал-Масиҳ Ийсо бинни Марям фақат Оллоҳнинг пайғамбари ва Унинг Марямга етказган Сўзи ҳамда Унинг томонидан бўлган руҳ (соҳибидир), холос” (Қуръон, 4:169 (171)).
Бошқа ўринда Исонинг исмини “пок бола” дейилганлигини биз учратамиз ва Масиҳ ҳамма одамлар учун ҳурматга сазовор белги, Худонинг марҳаматини эълон қилувчи аломат эканлигини биламиз: “(Жаброил) айтди: “(Қўрқмагин), мен фақат сенга бир покиза ўғил ҳадя қилиш учун (келган) Парвардигорингизнинг элчисидирман, холос” (Қуръон, 19:19). Ва яна: “(Жаброил) айтди: “Шундай, Парвардигоринг айтурки, бу (иш) Менга осондир. (У яна айтурки), Биз у (болани) одамлар учун оят – мўъжиза ва Ўз томонимиздан бўлган раҳмат – марҳамат қилурмиз. Бу битган ишдир” (Қуръон, 19:21). “Яна ўз номусини сақлаган аёлни (яъни Марямни эсланг). Бас, Биз Ўз тарафимиздан бўлган руҳни унга пуфладик (ва у Ийсога ҳомиладор бўлди) ва уни ҳамда ўғлини барча оламлар учун оят-ибрат қилдик” (Қуръон, 21:91).
Келтирилган барча лавҳаларда бизнинг кўз ўнгимизда Исо ҳокимиятга эга бўлган, шифо бериш, ҳаттоки ўликларни тирилтириш иқтидорига эга ал-Масиҳ сифатида намоён бўлади. У – “Худонинг Каломи”, “Худо Руҳи”, “покиза ўғил” ва “барча оламлар учун оят-ибрат” номини олган. Бу дунёда Унга куч-қудрат ва итоат қилиш аталган, бошқа оламда эса У Худога яқинлашган бўлади.
Бу лавҳалар мусулмонлар учун катта қийинчиликларни келтириб чиқаради. Бизга аён бўлишича, Муҳаммад, бир томондан, Масиҳни фақат Ҳаворий сифатида қабул қилган, аммо шу билан бир қаторда, фақат Худога хос бўлган хусусиятларни, фазилатларни ва иқтидорни Унга нисбат берган. Шунинг учун Қуръондан хабардор бўлган (лекин мусулмонларнинг кўпчилиги Қуръондан бехабарлар) мусулмонлар билан иш олиб борилаётганда, уларга ушбу лавҳаларни кўрсатиш ва уларни изоҳлашни илтимос қилиш лозим. Кимлардир бу оятларни киноя билан талқин қилиш керак деб жавоб берсалар, яна кимлардир Исо Масиҳ аслида ким бўлган экан деб ҳайрон бўлиб, ўйланиб қоладилар. Доктор Акбар Ҳаққнинг фикрича, Қуръонда Масиҳнинг илоҳий табиати тўғрисида ҳам, инсоний табиати тўғрисида ҳам далил-исботлар мавжуд (Hagg, 1980:114).
Ваъзларингизда Қуръондан фойдаланар экансиз, доимо шуни ёдда тутингки, биз Муқаддас Битик учун ишламоқдамиз. Қуръон Муқаддас Битикни ҳурмат қилишга мусулмонларни даъват этади ва сиз Муқаддас Битикда Масиҳ ҳақида нималар айтилганини улар билишлари учун ёрдам беришингиз керак. Масиҳнинг Илоҳий моҳияти тўғрисида айтилган Битик лавҳаларини сиз албатта яхши билишингиз лозим. Вақт ўтиши жараёнида ҳар бирингиз Муқаддас Китобдан олинган парчаларнинг рўйхатини тузишингизга тўғри келади. Шунинг учун сизга ҳавола этилаётган қуйидаги рўйхат – бир жиҳатдан, муҳокамаларнинг асосий нуқтаси бўлиб хизмат қилади. Бу иқтибослар мусулмонлар билан ўтказиладиган суҳбатларда яхши фойда беради, деб танлаб олинган:
“Бир юлдуз чиқар Ёқуб наслидан (Исмоил ва унинг фарзандларидан эмас), ва салтанат ҳассаси Исроил халқидан...” (Саҳрода 24:17). (Худо Шоҳлигининг ҳассаси – Исо деб тан олинган (Яҳудийларга 1:8)).
““Мен Сионга, Ўзимнинг муқаддас тепалигимга
Ўзимнинг шоҳимни жойлаштирдим...
Тила, халқларни сенга мулк қилиб бераман,
Ернинг тўрт томони сеники бўлади.” (Забур 2:6, 8). (Мусулмонларнинг таъкидлашича, оламни фақат Худонинг ўзи бошқаради, инсон эса Раббийнинг мол-мулкини бошқарувчиси, холос).
“Эй Худо, Сенинг тахтинг доимий ва абадийдир, шоҳлигинг ҳассаси – ҳаққоният ҳассаси” (Забур 44:7). (Ибронийларга Мактубда келтирилган 1:8 ва Худонинг Ўғлига аталган).
“Эгамиз айтмоқда ҳазратимга:
: “Душманларингни оёқларинг остига пойандоз қилмагунимча,
Сен Менинг ўнг томонимда* ўтиргин
Эгамиз онт ичган, қарорини ўзгартирмас:
“Сен Маликсидиқ сингари
То абад руҳонийсан.”*
У халқларни ҳукм қилиб, жасадларини уюм қилар,
Бутун ер юзидаги ҳукмдорларни эзиб ташлар” (Забур 109:1, 4, 6). (Ҳамма мусулмонлар Масиҳнинг иккинчи бор оламни ҳукм этиш учун келиши ҳақидаги таълимотни тан оладилар. Бу башоратда У яна Раббий деб аталган).
“...Энди Раббийнинг Ўзи сизларга нишона беради: ана, қиз ҳомиладор, у ўғил туғади ва Унинг исмини Иммануил қўяди” (Ишаё 7:14). (Қўл текизилмасдан Марямнинг ҳомиладор бўлганлиги Қуръонда тан олинади, бу ерда Ўғил “Худо биз билан” деган номни олади).
“Мана биз учун бола туғилди,
Ўғил бизга берилди.
Ҳукмронлик Унинг зиммасидадир,
Номи Ажойиб маслаҳатчи*, Қудратли Худо,
Абадий ота, Тинчлик шаҳзодасидир.
Довуднинг тахтида
Унинг ҳукмронлиги ортиб бораверади.
Тинчлик то абад ҳукм суради.
Ҳозирдан бошлаб, то абад
Адолат ва солиҳлик ила
Шоҳлигини мустаҳкамлаб, барқарор қилади.
Сарвари Олам жон куйдириб,
Буни бажо айлайди.” (Ишаё 9:6-7). (Бу ерда “чақалоқ” (Ўғил), “Қудратли Худо” ва “Абадий Ота” – бир маънони англатади).
“Ўша кунларда Мен Довуд наслидан солиҳ бир новдани* етиштираман. Юртда у адолату тўғрилик ила иш тутади. Ўша кунларда Яҳудо халқи бехатар яшайди, Қуддус аҳолиси осойишта ҳаёт кечиради. Қуддус шаҳри “Эгамиз нажоткоримиздир” деб ном олади” (Еремиё 33:15-16). (Бу парчада Довуд наслидан бўлган Исо “Эгамиз” деб ном олди).
“Эгамиз Раббий шундай демоқда: “Мен Ўзим қўйларимни қидириб топаман. Адашган сурувни қидирган чўпондай қўйларимни излайман. Булутли, қоронғи кунда ҳар ёққа тарқалиб кетган қўйларимни ҳамма жойдан халос қиламан.” (Ҳизқиё 34:11, 12). (Бу ерда Эгамиз Худо яхши Чўпон билан таққосланади. Масиҳ Ўзини шундай деб атайди (Юҳанно 10:11), У – Эгамиз Раббий эканлигига Ўзи гувоҳлик беради).
Юқорида келтирилган барча Эски Аҳд башоратлари, ваъда қилинган Масиҳ – Раббий сифатида келишини ўргатади. Эски Аҳдда Масиҳнинг келиши тўғрисида камида уч юз марта башорат қилинган. Бу ерда келтирилган парчалар Масиҳнинг айнан илоҳий моҳиятини очиб беради, қолган оятларда эса Унинг шахсияти ва қилган хизматлари ҳақида сўз юритилади.
Шунингдек, Янги Аҳдда ҳам Масиҳнинг Илоҳий моҳиятига гувоҳлик берувчи кўплаб оятларни топасиз. Ҳамма мисолларни келтириб ўтирмайман, Инжилдан олинган бир нечта оятлар билан чегараланаман; Азиз Ҳаворийларнинг Фаолиятидан бу тўғрида кўплаб мисолларни топишингиз мумкин.
“Ўшанда Инсон Ўғлининг аломати осмонда намоён бўлади. Ер юзидаги барча қабилалар қайғуради. Шунда ҳамма одам Инсон Ўғлини кўради. Инсон Ўғли қудратга ва буюк улуғворликка бурканиб, булутларда келади. Карнайнинг баланд садоси остида У фаришталарини ернинг тўрт томонига юборади. Улар дунёнинг бир бурчагидан бошқа бурчагигача танланган одамларни тўплаб олишади.” (Матто 24:30-31).
Исо Масиҳ шон-шуҳратда намоён бўлади ва кўплаб фаришталар Унга бўйсунадилар; У сўнгги ҳукмга ҳамма одамларни тўплайди. Бу фақат Худонинг измидадир.
“Исо келиб, уларга деди: “Еру осмондаги бутун ҳокимият Менга берилган.
Шунинг учун бориб, барча халқлардан шогирд орттиринглар. Уларни Ота, Ўғил ва Муқаддас Руҳ номи билан сувга чўмдиринглар.Мен сизларга буюрган ҳамма нарсага амал қилишни уларга ўргатинглар. Зотан, Мен ҳар доим, дунёнинг охиригача сизлар билан бирга бўламан (Матто 28:18-20). (Фақат Худога бундай ҳокимият берилган, фақат ёлғиз Худо ўз шогирдлари билан доимо бирга бўлиши мумкин).
“Азалда Калом бор эди.
Калом Худо билан бирга эди,
Калом — Худо эди…
Калом инсон бўлди,
Орамизда яшади.
У иноят ва ҳақиқатга тўлганди.
Биз эса Унинг улуғворлигини кўрдик.
Бу улуғворлик Отадан келган ягона Ўғилга мансуб эди ” (Юҳанно 1:1, 14). (Худонинг Каломи абадий, Исо – Каломни амалга оширди, ва У – Худо эканлигига кўплаб мусулмонлар ишонадилар).
“Мен ва Отам – бирмиз” (Юҳанно 10:30). (Бу ерда Исо Худо билан моҳиятан бир эканлигини эълон қилади).
Мужассамланиш таълимотига мусулмонларнинг ҳужуми
ва масиҳийларнинг жавоби
Мусулмон ислом илоҳиётининг пойдевори нима эканини тушунишга ҳаракат қилар эканмиз, Худонинг танҳолиги ҳақидаги фаразни ҳисобга олишимиз керак. Ислом Худонинг танҳолигини ва ягона эканлигини эълон қилади; бу тўғрида Қуръоннинг 112–сурасида аниқ ва равшан қилиб айтилган: “Айтинг: “У – Оллоҳ Бирдир. Оллоҳ кўзлангувчидир. У туғмаган ва туғилмагандир. Ва ҳеч ким У зотга тенг эмасдир!”
Жорж Сейлнинг ёзишича, бу сурага ниҳоятда катта эътибор берилган ва мусулмонлар мана шу битта сурани бутун Қуръоннинг учдан бир қисмига тенглаштиришган (Sale, 1850:504).
Агар мусулмонлар сиз билан баҳсда Худонинг ҳар нарсага қодир эканлигини шубҳа остига олсалар, уларнинг эътиқоди шундай экан деб хулоса чиқаришга шошилманг: ахир, айнан мусулмонлар Худони мутлақ деб ҳисоблайдилар ва Унинг куч-қудратини, қадр-қимматини асло пасайтирмайдилар. Худонинг оламда мужассам бўлиши тўғрисидаги фикрнинг ўзи улар учун чидаб бўлмайдиган ҳодиса эди. Мусулмоннинг нуқтаи назари бўйича, бундай имкониятни тан олиш – Яратувчини Унинг Ўзи яратган ижоди билан қориштириб юбориш демакдир.
Муҳаммад ҳам Тангрининг Учлиги ҳақидаги таълимотни инкор этишга ҳаракат қилади: “(Тангри) учта (яъни Оллоҳ, Марям ва Ийсо – учалалари ҳам тангрилардир) демангиз! (Бундай ботил эътиқоддан) тўхтангиз, шунда ўзингиз учун яхши бўлур. Ҳеч шак-шубҳасиз Оллоҳ яккаю ягонадир. У фарзандлик бўлишдан пок бўлган зотдир. Осмонлардаги ва Ердаги бор нарса Уникидир. Оллоҳнинг Ўзи етарли вакилдир” (Қуръон, 4:169 (171)). Ушбу парчада қўлланилган арабча феъл бу ерда Худога “ўғилни бериш”ни англатади, гўё У тўлиқ мукаммалликка эришиши учун Унга ташқаридан қандайдир моҳиятни орттириб беришларига муҳтож бўлгандай. Формал нуқтаи назардан Муҳаммаднинг бу сўзларига қўшилмаслик имкони йўқ, аммо аслида Мужассамлик ва Худо Ўғли тўғрисида гапирганимизда, биз умуман бошқа нарсани назарда тутамиз. Биз Худонинг мукаммаллигига ишонамиз: Ота, Ўғил ва Муқаддас Руҳ. Бу ерда гап асло Ўғилни Худога “қўшиб беришда эмас”.
Кейинги парчада Масиҳ Худонинг Ўғли бўла олмаслигга бошқа сабабни Муҳаммад кўрсатади: “Оллоҳ учун ҳеч қандай бола туғиш жоиз эмас – У Зот (бундай нуқсондан) покдир. У бирон ишни қилмоқни истаса, фақат унга “Бўл!” дер, бас, (ўша иш бўлур)” (Қуръон, 19:36(35)). Бу лавҳада Худо қудратининг ғояси яққол намоён бўлади. Оддий одамлар ўғил кўриш учун қўллайдиган усул – жинсий алоқага Худо муҳтож эмас. Худо “Бўл!” деса бас, ўша нарса пайдо бўлади. Бу масалаларда биз Қуръонни қўллаб–қувватлаймиз. Аммо фақат шуни назарда тутамизки, мусулмонлар Ота, Ўғил ва Муқаддас Руҳнинг абадий бирлигини билмайдилар.
Шундай қилиб, худди биз каби, мусулмонлар биби Марям ва Раббийнинг никоҳини қаҳр-ғазаб билан рад қиладилар. Лекин Худо Ўғли тушунчасига бошқача ёндашув ҳам мавжуд. Мусулмонлар учун бу масалани ҳал қилиш Худо Каломининг Илоҳий моҳиятини тан олишга ёки тан олмаслигига боғлиқ. Мусулмонларнинг катта қисми Худо Каломининг абадийлигига ва яратилмаганига ишондилар (аммо бошқача фикр юритадиган мусулмонларнинг кам қисмига бизнинг далил-исботларимиз ишончли бўлмади).
Мусулмонга, сизнинг фикрларингиз асоссиз, деб исботлар экансиз, сиз абадий Масиҳни билишда унинг йўлини енгиллаштирган бўласиз. Мусулмон учун Худо Каломининг абадийлигини ва яратилмаганини тан олиш – бу азалдан икки мустақил моҳият – Худо ва Каломнинг мавжудлигини тан олиш билан тенгдир. Бунга, яъни “У зотга тенг нарсани топишга” розилик билдириш – ислом қонуни бўйича оғир гуноҳ – ширк келтиришни англатади. Шу билан бирга, агар мусулмон қарама-қарши нуқтаи назар тарафида туриб, Калом Худо орқали яратилганлигини ва шунинг учун абадий эмаслигини тан олгудек бўлса, унда бу – Худо қачонлардир гапиришни хоҳламаган ёки гапира олмагану, аммо кейин ўз иродасини ўзгартириб, сўнг Каломни айтган деган фикрга тенг бўларди. Бу эса мусулмонларнинг ўзгармас Худо ҳақидаги тасаввурларини бузади. Айнан шу ерда биз Муқаддас Битикдан олинган парчани ўқишни тавсия қилган бўлардик.
“Азалда Калом бор эди.
Калом Худо билан бирга эди,
Калом — Худо эди.
Азалда У Худо билан бирга эди.
Бутун борлиқ Калом орқали яратилган,
Усиз яратилган бирон нарса мавжуд эмас.
Калом — ҳаёт манбаи эди,
Бу ҳаёт инсонларнинг Нури эди.
” (Юҳанно. 1:1-4).
Бу парчадан шундай хулосага келиш мумкин:
1. Худо азалдан Ўзини зоҳир қилган ва изҳор эттган. Худонинг тушунчаси Ундан ажралмасдир. Бу борлиқсиз У Худо бўла олмас эди, балки “бўш ва кўримсиз” тубсизликда қолиб кетарди. Унинг моҳияти ва Унинг Каломи – бирдир, шунинг учун Унинг Каломи – Худодир.
2. Барча мавжудотлар Худонинг Каломи орқали яратилган. Худо, яъни Калом ҳаётни вужудга келтирди. (Мусулмонлар Калом ва Ҳаёт ўртасидаги алоқани билмайдилар). Инжилни ўқир эканмиз, биз шундай оятларни учратамиз: “Калом инсон бўлди,Орамизда яшади.У иноят ва ҳақиқатга тўлганди.Биз эса Унинг улуғворлигини кўрдик.Бу улуғворлик Отадан келган ягона Ўғилга мансуб эди” (Юҳанно. 1:14). Бу ерда Худонинг одамзодга имкон қадар барча изоҳларининг энг мукаммали ва энг муҳими ҳавола этилган. У инсон қиёфасига кириб, бизга Ўз улуғворлигини намоён этди; У Жонли Калом бўлди. Ибронийларга Мактуб муаллифи ушбу мавзуни шундай ривожлантиради:
“Бу охирги кунларда эса У бизга Ўз Ўғли орқали гапирди. Худо коинотни Ўғли орқали яратган ва Уни бутун борлиқнинг вориси қилиб тайин этган. Ўғил — Худо шуҳратининг порлаши, Худо борлиғининг аниқ суратидир. У Ўзининг қудратли каломи билан коинотни асраб турибди. У Ўз жонини фидо қилиб, бизни гуноҳлардан поклади, сўнг самода Улуғвор Худонинг ўнг томонида ўтирди” (Ибронийларга 1:2, 3).
Бошқача айтганда, Раббий Ўзини бизга Жонли Каломда, Худо Ўғли Исо Масиҳда мукаммал намоён қилиш йўлини танлади.
Гуноҳларни кечириш таълимотига ҳужум
ва масиҳийнинг жавоблари
Муҳаммаднинг тушунчаси бўйича, ислом гуноҳларни қурбонлик туфайли кечириш ғоясидан ташқари, қатор постулатлар (яъни ҳақиқатлиги аён бўлмаса ҳам исботсиз равишда асос қилиб олинадиган қоида –
Лекин барибир шуниси ажабланарлики, Қуръонда бир оятда қурбонликни эваз қилиб бериш ҳақида тўғридан–тўғри айтилади: “Биз (Исҳоқнинг, мусулмонлар эса Исмоилнинг дейишади –
Биз яна Ҳаворий Павлуснинг Римликларга Мактубидан ушбу оятни келтиришингизни таклиф қиламиз:
“Демак, биз Масиҳнинг тўкилган қони туфайли оқланган эканмиз, албатта У бизни Худонинг қаҳр–ғазабидан қутқаради.Биз ҳали Унинг душманлари бўлган пайтимизда, Худо Ўз Ўғлининг ўлими орқали бизларни Ўзи билан яраштирди. Биз энди Худо билан ярашган эканмиз, албатта Ўғлининг ҳаёти туфайли нажот топамиз. Бундан ташқари, биз Раббимиз Исо Масиҳ туфайли Худо билан бўлган муносабатимиздан фахрланамиз. Ахир, Исо Масиҳ орқали биз Худо билан ярашганмиз–ку” (Римликларга 5:9-11).
Хочга тортилиш ақидасига Муҳаммаднинг
ҳужумлари ва масиҳийнинг жавоблари
Ўйлашимизча, Муҳаммад Муқаддас Китобни ҳеч бир тилда ўқимаган; бунинг устига, Муҳаммад даврида Муқаддас Китоб араб тилига таржима қилинмаган эди. Шунинг учун Муҳаммад бозор майдони баҳсларидан олган тафсилотларга ва дўстларидан эшитган тахминларга суянишига тўғри келган. Ўша вақтда Арабистонда ва Яқин Шарқда турлича оқимларга мансуб кўплаб масиҳийлар яшарди. Улар доимий равишда Масиҳнинг ҳақиқий таълимоти борасида бир-бирлари билан мунозара қилардилар. Мисрлик масиҳий-монофизитларнинг таъкидлашларича, Масиҳнинг табиати ягонадир. Суриялик насторийлар эса Масиҳ моҳиятининг икки табиатли эканлиги тўғрисидаги нуқтаи назарда қатъий турардилар. Масиҳнинг хочга тортилиши борасида насторийларнинг тасдиқлашича, Масиҳ инсон сифатида азоб чеккан, Унинг Илоҳий моҳияти эса хочга михланмаган. Қуръондан келтирилган қуйидаги парча эса Муҳаммаднинг фақат эшитганлари асосида ҳукм юритганини тасдиқлайди:
“Яна кофирликлари ва Марям хусусида улуғ бўҳтон қилганликлари сабабли ҳамда: “Оллоҳнинг пайғамбари бўлган ал-Масиҳ Ийсо бинни Марямни бизлар ўлдирганмиз”, деган сўзлари сабабли (Биз уларни лаънатладик). Ҳолбуки, улар уни ўлдирганлари ҳам, осганлари ҳам йўқ. Фақат улар учун (бошқа биров Ийсога) ўхшатиб қўйилди, холос. Албатта Ийсо ҳақида талашиб-тортишган кимсалар унинг (ўлдирилган-ўлдирилмагани) ҳақида шубҳада қолганлар. У ҳақда фақат гумонларга бериладилар, холос. Уни ўлдирганлари аниқдир. Балки Уни Оллоҳ Ўз ҳузурига кўтаргандир. Оллоҳ қудрат ва ҳикмат эгаси бўлган зотдир. Ҳар бир аҳли китоб ўлими олдидан унга (яъни Ийсога) албатта аймон келтирур. Қиёмат кунида эса у буларнинг зарарига гувоҳ бўлур“ (Қуръон, 4:156-159).
Ушбу парча ҳам мусулмонларнинг, ҳам масиҳий тадқиқотчиларнинг кўплаб изланишларига сабаб бўлди. Жорж Сейлнинг “Қуръон” номли (Sale, 1850:43) тадқиқотида буюк мусулмон мутафаккири Ал-Байдавий (1291 йили вафот этган)нинг гувоҳлиги келтирилади. Бу гувоҳликка асосан мусулмонлар Исонинг хочда ўлганлигига ишонардилар, Унинг хочдаги азоблари қанчалик узоқ давом этганлиги тўғрисида кўп вақт баҳслашдилар. Анча кейинроқ тафсирчилар орасида Масиҳ ўлмаган, бироқ тириклигича осмонга олиб кетилган, яна бошқа кимдир хочда Унинг ўрнини эгаллайди, деган фикрлар пайдо бўлди (Yusuf Ali, 1977:230).
Минг афсуски, ҳозирги кунда мусулмонларнинг кўпчилиги Исо Масиҳнинг хочдаги ўлимини инкор этадилар. Энг фалокатлиси шуки, бу тортишувлар Муҳаммадгача етиб келган бўлишига қарамасдан, нафақат Битикка зид, балки Инжил руҳига мутлақо ёт бўлган позицияни эгаллайди.
Бошқа томондан, худди ўша матнни (Қуръон, 4:157) таҳлил қилган масиҳийликнинг баъзи ашаддий ҳимоячилари қуйидагича эътироз билдирадилар: бу матн фақат шуни англатадики, Масиҳни яҳудийлар ўлдиришмаган, чунки Миср қонунлари уларга бирор кимсани жазолашни таъқиқлаган. Уни мисрликларнинг ўзлари хочга тортганлар. Формал нуқтаи назардан бу парчани айнан шундай тушунтириш мумкин. Кейинроқ бундай нуқтаи назар хато эканлиги исботланди.
Қуръондан олинган бошқа икки лавҳани, Исо ўз вақтида табиий ўлиши керак бўлган, деб изоҳлаш мумкин. Муҳаммад бу лавҳалардан биринчисини Худога, иккинчисини эса Исо Масиҳга тегишлидир, деб ҳисоблайди.
“(Эй Муҳаммад), Оллоҳ айтган бу сўзларни эсланг: “Ё Ийсо, албатта Мен сени вафот қилдиргувчи ва Ўз ҳузуримга кўтаргувчиман. Ва кофирлар ёмонлигидан халос қилгувчиман, ҳамда то қиёмат кунигача сенга эргашган зотларни кофирлардан юқори қўюрман. Сўнгра Менга қайтажаксиз. Бас, Ўзим сизлар талашиб-тортишган нарсалар ҳақида ораларингизда ҳакамлик қилурман“ (Қуръон, 3:48 (55)).
“Менга туғилган кунимда ҳам, вафот бўладиган кунимда ҳам, қайта тириладиган кунимда ҳам тинчлик-омонлик бўлур” (Қуръон, 19:34 (33)).
Бу матнлардан мусулмонлар билан бўладиган баҳсларда фойдаланмоқчи бўлган ва Исо заминий ўлими билан ажали етиб ўлган, деган ғояни бермоқчи бўлган масиҳий араб тилининг нозик томонларини яхши билиши лозим. Масиҳий қўядиган кейинги қадам – бу Қуръондан суҳбатни Муқаддас Китобга ўтказишдир. Хизматчидан Муқаддас Китоб матнларини – Ибтидодан бошлаб то азиз пир Юҳаннонинг Ваҳийсигача билиш талаб этилади, токи хоч – бошидан то охиригача Гуноҳ ювишнинг Илоҳий маркази эканлигини масиҳий кўрсата олсин. Биз яна қуйидаги лавҳаларни тавсия этамиз:
“Душманлик пайдо қиламан мен (Худо) билан хотин ўртасида,
Сенинг зотинг билан унинг зоти орасида.
Унинг зоти (бу ерда гап Масиҳ ҳақида бормоқда)эзиб ташлайди сенинг бошингни (ката талафот етказади),
Сен (иблис) чақиб оласан унинг товонини (яралаб ўлдирасан Масиҳни).”
” (Ибтидо 3:15).
“Исроил халқининг бутун жамоасига етказинглар: шу ойнинг ўнинчи куни оила бошлиқлари битта қўзи ёки улоқча танлайди. Буни хонадондагилар тановул қилади... Биринчи ойнинг ўн тўртинчи куни кечқурунгача қўзиларни алоҳида сақланглар. Сўнгра Исроил халқи жамоасининг ҳар бир хонадони ўзининг қўзисини сўйиши лозим.Сўнг улар қурбонликнинг қонидан олиб, қурбонлик гўшти тановул қилинадиган уй эшиги кесакисининг ёнларига ва тепасига суртишсин. Эшикларингизнинг ромига суртилган қон яшаётган уйларингизни белгилайди. Қонни кўриб, сизларни четлаб ўтаман. Мен Мисрни жазолаганимда, ўлат офатидан сизлар омон қоласизлар.Бу кунни* сизлар то абад эсда тутишларингиз лозим. Ҳар йили бу кунни Мен, Эгангизга, аталган байрам қилиб нишонланглар. Бу байрам авлодларингиз оша доимий қонун–қоида бўлиб қолсин” (Чиқиш 12:3, 6, 7, 13, 14).
“У эса бизнинг гуноҳларимизни деб ярадор бўлди,
Бизнинг айбларимиз туфайли эзилди.
Бизга тинчлик келтирадиган жазо унга тушди,
Унинг яралари бизга шифо берди.
Ҳаммамиз қўйлардай йўлдан адашдик,
Ҳаммамиз ўз йўлимиздан кетдик.
Ҳаммамизнинг айбларимизни
Эгамиз унинг зиммасига юклади.
У жабр кўрди, ўзи уқубат чекди,
Аммо миқ этмади, оғзини очмади.
Бўғизланишга олиб борилган қўзидай,
Жун қирқувчи олдида жим турган қўйдай
У миқ этмади, оғзини очмади.
Шу боис буюклар қаторида унга улуш бераман*,
У кучлилар билан ўлжаларни бўлишади.
Ахир, у ўзини ўлимга тутиб берди,
Гуноҳкорлар қаторида саналди.
Кўпларнинг гуноҳини у ўзига олди,
Гуноҳкорлар учун васийлик қилди
” (Ишаё 53:5, 6, 7, 12).
“Эртаси куни Яҳё Исонинг яқинлашиб келаётганини кўриб, шундай деди: “Ана, Худонинг Қўзиси! У дунёни гуноҳдан поклайди!”
(Юҳанно 1:29).
“Ахир, Инсон Ўғли ҳам Ўзига хизмат қилдириш учун эмас, балки Ўзи хизмат қилиш ва Ўз жонини фидо қилиб, кўпларни озод қилиш учун келган Ахир, Инсон Ўғли ҳам Ўзига хизмат қилдириш учун эмас, балки Ўзи хизмат қилиш ва Ўз жонини фидо қилиб, кўпларни озод қилиш учун келган” (Марк 10:45).
“У гуноҳларимизни Ўзига олди, аъзои бадани хочда азоб чекди. Шу туфайли биз гуноҳ учун ўлганмиз ва солиҳ ҳаёт кечира оламиз. Унинг яраларидан биз шифо топдик! (1 Бутрус 2:24).
“Сен ўрамни олишга,
Унинг муҳрларини ечишга лойиқсан!
Чунки Сен бўғизланган эдинг,
Ўз қонинг эвазига ҳар бир қабила, миллат, элату халқдан
Худо учун одамларни қутқариб олдинг.
Улардан Шоҳлик яратдинг,
Уларни Худойимизга хизмат қиладиган
Руҳонийлар қилиб тайинладинг.
Улар ер юзида ҳукм сурадилар.”
” (Ваҳий 5:9, 10).
Мусулмонларнинг Учлик таълимотига ҳужуми ва
масиҳийнинг жавоблари
“Сиз, масиҳийлар, учта худога сиғинасизлар!” Неча маротаба бизни, масиҳий хизматчиларни, қолаверса, мусулмон муҳитида ишловчиларни бундай сафсата билан айблашган! Ажабланарли жойи йўқ. Хато фикрлашнинг сабаби – Қуръонда баён этилган Муҳаммаднинг таълимоти. Қуйида биз танлаб олинган парчаларни келтирамиз:
“Эй аҳли китоб, (Ийсони Худо дейиш билан) динингизда ҳаддингиздан ошмангиз! Оллоҳ шаънига эса фақат ҳақ гапни айтингиз! Албатта ал-Масиҳ Ийсо бинни Марям фақат Оллоҳнинг пайғамбари ва Унинг Марямга етказган Сўзи ҳамда Унинг томонидан бўлган руҳ (соҳибидир), холос. Бас, Оллоҳ ва Унинг пайғамбарларига иймон келтирингиз! “(Тангри) учта (яъни Оллоҳ, Марям ва Ийсо – учалалари ҳам тангрилардир)” демангиз! (Бундай ботил эътиқоддан) тўхтангиз, шунда ўзингиз учун яхши бўлур. Ҳеч шак-шубҳасиз, Оллоҳ яккаю ягонадир. У фарзандлик бўлишдан пок бўлган зотдир. Осмонлардаги ва Ердаги бор нарса Уникидир. Оллоҳнинг Ўзи етарли вакилдир” (Қуръон, 4:169 (171)).
“Оллоҳ – Масиҳ бинни Марямдир”, деган кимсаларнинг кофир бўлганликлари аниқдир. (Эй Муҳаммад), айтинг: “Агар Оллоҳ Масиҳ бинни Марямни, унинг онасини ва Ердаги барча кишиларни ҳалок этишни истаса, ким Оллоҳ тарафидан бўлган нарсани (балони) қайтаришга эга бўла олади?!” Осмонлар, Ер ва уларнинг орасидаги бор нарсалар Оллоҳнинг мулкидир. У Ўзи истаган нарсасини Ўзи истаган суратда яратур. Оллоҳ ҳамма нарсага қодирдир” (Қуръон, 5:19 (17)).
“Оллоҳ – Учтанинг (яъни Оллоҳ, Марям, Ийсонинг) биридир”, деган кимсалар ҳам аниқ кофир бўладилар. Чунки ягона Илоҳдан бошқа бирон илоҳ йўқдир. Агар айтаётган гапларидан тўхтамасалар, албатта улардан кофир бўлган кимсаларни аламли азоб ушлайди” (Қуръон, 5:77 (73)).
Бошқа оятлардан биз шуни биламизки, Муҳаммаднинг ҳисоблашича, гўё масиҳийлар учта турли илоҳиётга – Марям, Исо ва Оллоҳга сиғинар эканлар. Апокрифик Инжилга бағишланган ва Муҳаммад даврида Арабистонда тарқалган тадқиқотларда айтилишича, масиҳийлар Марямга, Исо ва Раббийга имон келтираётганликларини Муҳаммад кўрган ва уларнинг номаъқулларча: “Худо – бу Учлик” деганларини ўз қулоқлари билан эшитган (Tisdall, 1911:179-182). Муҳаммад Инжил руҳини олиб бораётган ва у Илоҳий бирлик – Ота, Ўғил ва Муқаддас Руҳ қандай қилиб уйғунлашишини Муҳаммадга аниқ ва равшан қилиб тушунтириб бера оладиган масиҳийни учратмаганидан фақат ташвиш қилиш мумкин.
Мусулмонлар орасида фаолият юритаётган миссионер Илоҳий бирликни ниҳоятда тўғри тушуниши керак. Қолаверса, биз ҳақиқатдан Ота, Ўғил ва Муқаддас Руҳ образларини инкор этмаган ҳолда Муқаддас Битикка асосланиб, Танҳо ҳақиқий Худога итоат қилишимиз тўғрисида масиҳий хизматчи мусулмонларни ишонтириш қобилиятига эга бўлиши лозим. Қуйидаги парчалар ҳам бу жиҳатдан фойдали бўлиши мумкин:
“Эй Исроил, қулоқ сол! Эгамиз Худо танҳо Эгадир*. Эгангиз Худони бутун қалбингиз билан, жону дилингиз билан, бутун вужудингиз билан севинглар” (Қонунлар, 6:4, 5).
“Эй, Исроил халқининг Худоси — Эгамиз! На юқорида — кўкда, на қуйида — ерда Сенга ўхшаши йўқ. Сенга бутун қалби билан боғланиб, Сен кўрсатган йўлдан юрадиган қулларингга Сен аҳдингни содиқ сақлайсан” (3 Шоҳлар 8:23).
“Мен Эгангизман!
Менинг номим шудир!
Мен шуҳратимни бировга бермайман,
Ўзимга муносиб бўлган ҳамду санони
Бутлар билан баҳам кўрмайман.
” (Ишаё 42:8).
“Гарчи еру кўкда худо деб аталган нарсалар кўп бўлса–да (ҳақиқатан, бунақа “худолар” ва “раббийлар” жуда кўп), биз учун биргина Отамиз Худо бор. У бутун мавжудотнинг Яратувчисидир ва биз У учун яшаймиз. Шунингдек, биргина Раббимиз Исо Масиҳ бор. Бутун мавжудот Масиҳ орқали вужудга келган ва биз У орқали яшаймиз” (1 Корифликларга 8:5-6).
“Шундан сўнг, Масиҳ ҳар қандай ҳокимиятни, ҳукмронлик ва қудратни барбод қилиб, салтанатни Самовий Ота — Худога топширганда охират бўлади.
Масиҳнинг ҳамма душманлари Унинг оёқлари остига пойандоз қилинмагунча, У ҳукмронлик қилиши керак... Ҳамма нарса Масиҳга тобе қилдирилгандан кейин, Ўғил ҳам Ўзига ҳамма нарсани тобе қилдирган Худога тобе бўлади, токи Худо борлиқнинг устидан бутунлай ҳукмрон бўлсин” (1 Коринфликларга 15:24, 25, 28).
Келтирилган мисоллар Муқаддас Китобдаги Худо Учлиги ҳақидаги қийин тушунчаларни, Худонинг Танҳолигига тааллуқли бўлган муайян, маъно жиҳатидан аниқ оятларни ўз ичига олган. Эгамиз билан ҳақиқатдан ҳам шундай тушуниб ёки тушунтириб бўлмайдиган Ота, Ўғил ва Муқаддас Руҳ боғлиқдир. Кейинги муаммоларни муҳокама қилишга ўтишдан олдин шуни таъкидлаш лозимки, “Учлик” сўзи Муқаддас Китобнинг бирон жойида ҳам қўлланмаган. Муқаддас Китобда биз билган Худога нисбатан бу термин юнон фалсафаси томонидан қўлланган. Шунинг учун ҳам бу терминни мен албатта қўллашим керак, деб ҳисобламайман. Агар Масиҳ ва Павлус бундай қилишмаган бўлса, нега энди мен шундай қилишим керак?!
Илоҳий Учликни тушунишнинг калити – Муқаддас Китобнинг ўзида. Ибтидо китобида биз шундай жумлани ўқиймиз: “Кейин Худо шундай деди: “Энди инсон зотини яратайлик, улар Ўз суратимиздай, Ўзимизга ўхшаган бўлсин. Инсон зоти денгиздаги балиқлар устидан, осмондаги қушлар, ер юзидаги чорва ҳамда жамики ёввойи ҳайвонлар, ерда судралиб юрувчи ҳар қандай жонивор ва ҳашаротлар устидан ҳукмронлик қилсин.”
Шундай қилиб, Худо Ўз суратидай қилиб яратди инсон зотини.Эркагу аёл қилиб яратди уларни”(Ибтидо 1:26, 27). Ўзимизни ўзимиз таҳлил қилар эканмиз, эҳтимол, Раббийнинг табиатини ифода этадиган ниманидир намоён қилишини кўрмоқчи бўлармиз, чунки биз Унинг суратидай қилиб яратилганмиз. Бироқ Муқаддас Китобда Ота, Ўғил ва Муқаддас Руҳ турли персонажлар каби ҳаракат қилишади, деб айтилган гап ҳақиқатга асло тўғри келмайди. Биз эса фақат бир моҳиятни – онг, руҳ ва тана мужассамланган яхлит, бўлинмас шахсни намоён қиламиз. Ҳаворий Павлус Салоникаликларга Биринчи Мактубида охирги марта панд-насиҳат қилар экан, бу муаммога ойдинлик киритгандай бўлади: “Тинчлик манбаи бўлган Худонинг Ўзи сизларни бутунлай покласин. Раббимиз Исо Масиҳ келгунча, бутун руҳингиз, жонингиз ва танингиз айбсиз сақлансин” (1 Салоникаликларга 5:23). Бундан келиб чиқиб, айтиш мумкинки, мен – руҳ, жон ва тана ато этилган ягона мавжудотман, менда уч қисм йўқ, мен бирман.
Худди шу сингари Раббий ҳам, Ўзини бизга Ота, Ўғил ва Муқаддас Руҳ сифатида намоён этган бўлса ҳам, бирдир. Мен эса руҳ, жон ва танадан ажралгудек бўлсам, ўз-ўзидан мен бўла олмайман. У бир вақтнинг ўзида Ота, Ўғил ва Муқаддас Руҳ бўла олмайди. Улар ажралмас бир моҳиятни, асосни ташкил этадилар. Уларнинг ҳар бири бир бутуннинг учдан бир қисмини ташкил этмайди, балки улар ўз моҳиятига кўра – яхлит, бир бутундир. Улар ҳақиқатдан ҳам бир бутундай ҳаракат қиладилар: битта онг, битта эрк, битта руҳ, битта Раббий.
Худонинг Учлиги: “севги рақси”
Худо севгиси ҳақидаги тасаввурлардан келиб чиққан ҳолда К.С. Льюис учликни метафора – севги рақси ёрдамида тушунтиришга ҳаракат қилди. Унда севги субъекти, объект, соф ҳолда севги феномени иштирок этадилар. Шундай қилиб, ушбу рақс Худонинг ичида, севги туфайли мавжуд бўлиш қобилияти орқали юз беради: ахир, У – Ота, Ўғил ва Руҳ. Ушбу вазиятда Руҳни “соф ҳолдаги севги феномени” билан таққослаш унчалик аниқлик киритмайди.
Худонинг Учлиги буюк рассом сингари
Дороти Сейрс (Dorothy Sayres) “Яратувчининг онги” номли китобида Худони баркамол ва ўзига ишонч ҳосил қилган Рассом билан таққослайди. У рассомнинг ижодий онгини Отага ўхшатади ва Ўғилни даҳо Рассомнинг абадий ва янада мукаммал ифодаси сифатида тасвирлайди. Шунда Руҳ – Худонинг тўлиқ ва доимо ижод қилувчи қувватидир. Ўз ибтидосининг мукаммаллигини эса Буюк Рассом абадий асари – Ўғилда намоён қилади. Лекин яна аслида бу ўхшашлик Худонинг туб моҳиятини ифодалай олмайди.
Мусулмоннинг дилеммаси
Худони тушунишнинг бир усули бор деб айтиш мумкин: бу - Ота, Ўғил ва Муқаддас Руҳ бирлигини тан олишдир. Ҳал қилинмаган дилеммага мусулмон дуч келиши мумкинлиги ҳақида ўйлаб кўринг. Оллоҳга ҳеч ким тенг эмас. Шу билан бир қаторда, калом Оллоҳнинг бир қисми бўлмаса-да, “Худо каломи”нинг абадийлигини мусулмон тан олади. Агар мусулмон калом яратилмаган деб айтгудек бўлса, унда икки ҳодиса абадий мавжуд бўлади. Мусулмоннинг фикрича, бунда куфрлик мужассамдир. Каломни яратилган деб ҳисоблаш – қачонлардир Худо гапира олмаган ёки гапиришни хоҳламаган, яъни соқов бўлганлигини тан олиш демакдир. У гапира бошлаганда, ўз моҳиятини ўзгартирди. Ушбу даъво эса Худонинг ўзгармаслиги ҳақидаги таълимот билан тамомила зиддир.
Худди ўша далил-исботлар Муқаддас Руҳга нисбатан ҳам тегишлидир. Муқаддас Руҳни чиндан ҳам Оллоҳ билан моҳиятан абадий Бирдир деб тан олиш – катта гуноҳга йўл қўйиш, яъни мусулмонлар “ширк” келтирган бўладилар, чунки бошқа бир мавжудотни Худога тенглаштирган бўладилар. Агар Руҳ яратилган бўлса, шундай фикр келиб чиқади: қачонлардир Худо ўлик бўлган, Унинг Руҳи бўлмаган. Натижада айнан мусулмонларни учта худога итоат этишда айблаш мумкин: Оллоҳга, Худонинг Каломига ва Худонинг Руҳига. Чунки улар мустақил моҳият сингари ҳаракат қиладилар ва уларни бир бутунга бирлаштиришнинг имкони йўқ.
Энди биз – масиҳийларни қуршаб турган вазиятларга ўтар эканмиз, биз юқорида муҳокама қилган масалаларга қараганда вазият анчагина маъқулдир. Биз Худони инсон қиёфасидаги Ўғилни севувчи, бизни тушунувчи ва бизга яқин бўлган, ҳаёт берувчи Руҳ – ҳаммасини бирлаштирган Зот сингари қабул қиламиз. Раббий доимо Ўзининг Руҳида яшайди, Жонли Каломда, Ўғил ва Отамизда мукаммал намоён бўлади.
Менимча, исломнинг тасаввур қилиб бўлмайдиган муқобили – ё учта Худога эътиқод қилиш, ёки Оллоҳ қачонлардир соқов ва жонсиз бўлганлигини тан олиш – бу Худонинг Ягона Учлигини – Ота, Ўғил (Калом) ва Муқаддас Руҳнинг донолигини баҳолашимизга имкон беради:
“Худонинг донолигию билими нақадар бой ва чуқурдир! Унинг ҳукмларини ким тушуниб етар?! Унинг йўлларини ким синчиклаб текшира олар?! Ким Эгамизнинг фикр–зикрини била олар?! Ким Унга маслаҳат бера олар?! Ким Худога шундай ҳадя берганки, Худо ундан қарздор бўлса?!Ҳеч ким! Чунки бутун борлиқ Худодан келиб чиққан, Худо орқали ва Худо учун мавжуддир! Унга то абад шон–шарафлар бўлсин!Омин” (Римликларга 11:33-36).
32 – боб
Муҳаммад ўзини пайғамбар деб эълон қилади
Кириш
Мени полициячилар ўраб олишди, уларнинг оғир ва қаҳрли қарашларидан вужудимдан тер қуюлиб оқарди, мен эса уларга тикилганимча, жойимда қимирламасдан қотиб туравердим. Сўнгра йўғон овозда мендан сўрашди: “Жаноб Мак-Керри, сиз бизнинг мамлакатимизда кўпдан бери воизлик қилиб келасиз, сиз бизни ва бизнинг эътиқодимизни яхши биласиз. Айтинг-чи, Муҳаммад ҳақида нима дея оласиз?” Ушбу ҳолат Покистонда юз берган эди, айниқса бу мамлакатда Муҳаммадга қарши гапириш асло кечирилмайдиган гуноҳ эди.
Раббимиз Масиҳ бундай дақиқаларда нимани айтамиз, қандай гапирамиз деб қайғурмасликни амр этган: “Чунки бундай пайтларда ўзингиз эмас, ичингиздаги Отангизнинг Руҳи гапиради” (Матто 10:20). Мен ибодат қилдим ва Раббийга ишонганимча жавоб бердим: “Жаноблар, мен Қуръонни ўқиб чиқдим, Муҳаммаднинг ҳаётини ўргандим. Мен Муқаддас Китобни ўрганганман, чин қалбимдан севган Масиҳнинг ҳаётини атрофлича биламан”. Ўртага сукунат чўкди. Мен тузоққа илинмадим: Муҳаммадга ҳамду сано айтмадим, гарчи айтадиган гапларим кўп бўлса ҳам, уни ёмонламадим. Шу билан бир қаторда мен ўзимнинг Масиҳга бўлган эътиқодим ҳақида гувоҳлик бердим, бунга ўхшаш жасурлик эса мусулмонларнинг ҳурматини доимо қозонади.
Аммо барибир, эртами, кечми, биз Муҳаммадга нисбатан ўз муносабатимизни (ҳаттоки бирор бир кимса билан ўртоқлашмасак ҳам) аниқлаб олишимизга тўғри келади. Муҳаммад ва унинг издошлари қаттиқ талаблар қўйиб, биздан аниқ бир позицияни эгаллашимизни истайдилар. Қуйида Муҳаммад ўзи ҳақида гапирган Қуръон оятларини, издошлари у ҳақда айтганларни кўриб чиқамиз. Олдимизда турган ва ҳал қилиниши керак бўлган масала ва бизнинг мақсадимиз – бу масиҳийларнинг муносабатларидаги Муҳаммадга нисбатан кенг томир отган ноаниқликка чек қўйишдир. Аслини олганда, Муҳаммад тўғрисида жуда кўп ижобий гапларни айтиш мумкин, бу китобда биз шундай йўл тутмоқдамиз ҳам. Аммо ҳозирда гап мусулмонлар билан бизнинг ўртамиздаги келишмовчиликлар ҳақида ва мусулмонларнинг талаблари тўғрисида боради.
Муҳаммад Инжил пайғамбарларига тенглашишни
даъво қилади
Қуйидаги оятлар Қуръондан олинган бўлиб, Муҳаммаднинг даъволарини акс эттиради:
“Айтинг (эй Муҳаммад): “Эй одамлар, албатта мен сизларнинг барчангизга Оллоҳ (юборган) элчиман. У шундай зотки, самовот ва Ер Унинг мулкидир. Ҳеч қандай илоҳ йўқ, фақат Унинг Ўзи бордир. Ҳаёт ва ўлим берадиган ҳам Унинг Ўзидир. Бас, Оллоҳга ва Унинг элчисига – Оллоҳ ва Унинг сўзларига ишонадиган уммий пайғамбарга иймон келтирингиз ва унга эргашингиз – шояд ҳидоят топурсиз” (Қуръон, 7:157 (158)).
“Пайғамбар ўзига Парвардигоридан нозил қилинган нарсага иймон келтирди ва мўминлар (ҳам иймон келтирдилар). Оллоҳга, фаришталарига, Китобларига ва пайғамбарларига иймон келтирган ҳар бир киши (айтди): “Унинг пайғамбарларидан бирон кишини ажратиб қўймаймиз”. Ва: “Эшитдик ва итоат этдик. Парвардигоро, гуноҳларимизни мағфират қилишингни сўраймиз. Ва фақат Ўзингга қайтажакмиз”, дедилар” (Қуръон, 2:285).
“(Эй Муҳаммад), албатта биз Нуҳга ва ундан кейинги пайғамбарларга ваҳий юборганимиз каби сизга ҳам ваҳий юбордик. Яна Иброҳим, Исмоил, Исҳоқ, Яъқуб ва унинг уруғ-авлоди, Ийсо, Аюб, Юнус, Ҳорун ва Сулаймон пайғамбарларга ҳам ваҳий юборганмиз. Довудга Забурни ато этдик... Эй одамлар, бу пайғамбар сизларга Парвардигорингиздан ҳақ динни келтирди. Бас, иймон келтирингиз, ўзингиз учун яхши бўлур. Агар инкор қилсанглар (ўзингизга зарар қиласиз, холос). Зеро осмонлардаги ва Ердаги бор нарса Оллоҳникидир. Оллоҳ билим ва ҳикмат эгаси бўлган зотдир” (Қуръон, 4:161 (163), 168 (170)).
Бу оятлар мусулмонларнинг олдида ниҳоятда жиддий муаммоларни кўндаланг қилади. Муҳаммад айтиб ўтган даъволарни санаб ўтишга ҳаракат қилиб кўрамиз:
У ўзини Худонинг элчиси деб эълон қилади.
У, менинг ортимдан боринглар, деб амр этади.
У “Битикларга” ва унгача бўлган элчиларга иймон келтиради.
У Инжил пайғамбарлари билан тенглашишга даъво қилади.
У ўзини Исо билан бир қаторга қўяди.
У Исмоил пайғамбарлари орасида зикр этилади.
Муҳаммаднинг даъволари ақлга тўғри келмайди. Аммо миллиарддан ошиқ мусулмонлар бу даъволарга ниҳоятда жиддий эътибор қиладилар. Шу боис, келинг, уларни атрофлича таҳлил қилиб, ҳақиқатдан ҳам улар адолатлимикан – аниқлаб чиқайлик.
Биринчидан, буларнинг ҳаммасига муносабат қуйидаги саволда мужассамдир: “Муҳаммаднинг таълимоти Муқаддас Китоб (Муҳаммаднинг сўзларига қараганда, у бу китобни ниҳоятда қадрлаган) билан мувофиқлашадими?” Жавоб қуйидагича: асло; Иброҳим, Мусо, Довуд ва бошқа пайғамбарлардан бошлаб то Инжилгача – Худонинг гуноҳни ювиш режаси марказигача – Муҳаммаднинг таълимоти билан Раббийнинг ишлари ва Каломи ўртасида ҳеч нарсада ўхшашлик йўқ.
Муҳаммад Масиҳнинг – Худо Ўғли эканлигини, Худода мужассам бўлишини, гуноҳни ювиш қурбонлигини, Исо Масиҳнинг хочдаги ўлимини инкор этганини, Масиҳ хочда ўлмаганлигини, лекин Худо Уни қутқариб тириклайин – ўлмасдан ва қайта тирилтирмасдан, самоларга кўтарганлиги ҳақидаги фикрларни кўриб чиқдик. Қуръон Муқаддас Китоб йўлидан борганда ҳам, эътиқодимизга ва Илоҳий ваҳийларга Муҳаммаднинг ҳужумлари уни Инжил пайғамбари ёки Худонинг элчиси сифатида қабул қилишимизга йўл қўймайди. Гап Муҳаммаднинг ҳақиқий Инжил пайғамбари ва элчиларидан паст поғонада туришида эмас. Гап шундаки, унинг таълимоти дунёга Қутқарувчини жўнатаётган руҳга ва Раббийнинг ният-мақсадларига қарама-қаршидир.
Муқаддас Китобнинг бошидан охиригача – Ибтидо китобидан бошлаб то азиз пир Юҳаннога Худо юборган Ваҳий китобигача ўтадиган асосий мавзу – бу гуноҳ ювишнинг Илоҳий режаси, одамзодни гуноҳдан, иблисдан, ўлимдан қутқаришдир. Бу мавзуларнинг марказида яна – Исо Масиҳ туради. Исо Илоҳий куч-қудрат билан, Ота, Ўғил ва Муқаддас Руҳ суратида бизга намоён бўлади.
Эски Аҳд пайғамбарларининг ҳаммаси Мусо Қонунини қурбонликлар орқали амалга оширардилар. Келтирилаётган қурбонликлар оламни гуноҳдан қутқарувчи Худонинг Қўзиси – Исо Масиҳнинг келишидан дарак берарди. Исломда эса келтирилаётган қурбонликларнинг тўкилган қони яна кимларнингдир гуноҳларини ювишини англатмас эди.
Олдинига Масиҳнинг хочга тортилганини ва қайта тирилганини кўрганлар ҳаворийлар бўлдилар; кейинроқ – Масиҳнинг хочга тортилганлигига ва қайта тирилганлигига ўз ваъзларида гувоҳлик берганлар ҳам ҳаворийлар бўлишди. Муҳаммаднинг таълимоти Исонинг хочда ўлганлигини инкор этади (Қуръон, 4:156 (157)). Бунинг натижасида эса Масиҳнинг ўликдан тирилганлиги тўғрисида ҳеч нарса дейилмаган.
Муҳаммад ўз таълимоти билан бизнинг кўз ўнгимизда Инжил асосининг ашаддий душмани сифатида намоён бўлади; унинг пайғамбарликка ва ҳаворийликка қилган даъволари Муқаддас Китоб бўйича мутлақо асоссиздир. У шу маънода ҳаворий ҳам эмас, пайғамбар ҳам эмас, чунки Битикда бу сўзларга умуман бошқача маъно берилган. Бунинг устига, ҳаворий Юҳаннонинг таърифлашича, Муҳаммад – Дажжол, чунки у Ўғил ва Отани инкор этган (1 Юҳанно 2:18-23 ва 1 Юҳанно 4:15). Мен мусулмон ўқувчиларимдан шуни инобатга олишларини истардимки, зеро имонлининг шахсий фикри эмас, балки Муқаддас Битикнинг берган баҳоси шундайдир. Муқаддас Битикнинг фикрини инкор этиш мусулмон учун янада қийинроқ кечади, чунки бу фикр замирида масиҳийликнинг йигирма аср тарихи мужассамдир. Қолаверса, ушбу тарихни ҳозирги даврда замонавий масиҳийларнинг бир миллиарддан ошиғи имон-эътиқод билан қўллаб-қувватлаб келмоқда.
Шуни ҳам айтиб ўтишим лозимки, пайғамбарлар орасига Исмоилни қўшиб, Муҳаммад муқаддас тарихга ниҳоятда қўпол муносабатда бўлди. Аслида, Ибтидо китобида Худо Исҳоқ билан абадий аҳдни давом эттириши (Ибтидо 17:19) аниқ ёзилган. Шундай қилиб, айнан Исҳоқ бутун дунё халқларининг пайғамбари бўлиши керак эди. Исмоил ва унинг авлодлари эса Исҳоқнинг халқи орасида юришга ҳукм этилган.
Муҳаммаднинг таъкидлашича, унинг келишини
Исо Масиҳ башорат қилган эмиш
“Эсланг, Ийсо бинни Марям: “Эй Бани Исроил, албатта мен Оллоҳнинг сизларга (юборган) пайғамбаридирман. (Мен) ўзимдан олдинги Тавротни тасдиқлагувчи ва ўзимдан кейин келадиган Аҳмад исмли бир пайғамбар ҳақида хушхабар бергувчи бўлган ҳолда (юборилдим)”, деган эди. Бас, қачонки (Ийсо) уларга (ўзининг ҳақ пайғамбар эканлигига) аниқ-равшан ҳужжат-мўъжизалар келтиргач, улар: “Бу очиқ сеҳр”, дедилар” (Қуръон, 61:6).
Муҳаммаднинг бу даъвоси мутлақо ақлга сиғмайди, лекин барибир у Исонинг башоратига суянишни зарур деб билди. Гап шундаки, Арабистонда Муҳаммад даврида пайғамбар ўлимидан олдин ўзининг ворисининг исмини албатта айтиши керак, деб ҳисобланарди.
“Аҳмад” – пайғамбарнинг исми бўлиб, Муҳаммад (“h,m,d”) сўзи билан бир ўзакдан чиққандир. У ўзак “ҳамд, яъни мақтанмоқ” калимаси бўлиб, Аҳмад – Парвардигорга кўп ва хўп ҳамд айтгувчи маъносини ифодаласа, Муҳаммад – дунё ва охиратда мақтовга сазовор бўлгувчи деган мазмунда келади.
Шуниси ажабланарлики, Муҳаммаднинг келиши ҳақидаги Исо башоратини тасдиқловчи оятни топиш мақсадида мусулмонлар Инжилни мукаммал тарзда ўрганиб чиқишди. Қачонлардир бу борада муваффақият ҳам бўлган, деб тпхмин қилинади. Уларнинг далил-исботларини баҳолашимиз учун, биз грек тилини билишимиз лозим. Юҳаннонинг муқаддас Хушхабаридан қуйидагиларни ўқиймиз:
“Мен Отамга мурожаат қиламан ва У то абад сизлар билан қоладиган бошқа Юпатувчини (parakletos) юборади” (Юҳанно 14:16). Грек тилида бошқа унлилар билан ёзиладиган шунга ўхшаш сўз мавжуд – periklutos. Бу сўзни худди “Муҳаммад” исми сингари - “мақтовга сазовор бўлгувчи”, деб таржима қилиш мумкин.
Биз бу ерда турли маънога эга икки сўзни назарда тутамиз. Мусулмонларга, periklutos сўзи умуман Муқаддас Китобда учрамайди, деб айтганларида, мусулмонлар масиҳийларни сўздаги унли харфларни алмаштириб, матнни қалбакилаштирилганликда айбладилар. Матнга эътибор қилиб, бу парчада Муқаддас Руҳга хос бўлган барча вазифаларни Муҳаммад бажара олмайди, деб мусулмонларнинг тан олишларига қилинган даъват беҳуда бўлиб чиқди. Шубҳасиз, мусулмон онги то Қуръоннинг кишанларидан озод бўлмагунча, уларга бир гапни уқтиришга биз муяссар бўла олмаймиз. Мусулмон далил-исботларни тан олган тақдирдагина, Масиҳ таълимотига қилинаётган қуйидагича даъволар Инжил нуқтаи назаридан асоссизлигини тушуниб етади.
Мусулмон Муқаддас Китобни ўқиб чиқишга ва Муқаддас Битикка ишониш мумкинлигига эҳтиёж сезган тақдирдагина, Қуръоннинг нуқсони борлигини англай бошлаши мумкин. Бундай оғир дақиқаларда мусулмон биродарларингизни қўллаб-қувватлаш учун сабр-тоқатли бўлишга сизни даъват этамиз. Худо Шоҳлиги тўғрисидаги ҳақиқий манзара дарровдангина дўстларингизга очилмайди, улар янги имоннинг устунликларини осонликча англай олмайдилар. Уларга сизнинг мустаҳкам дўстлигингиз, улар учун қизғин ибодатингиз керак бўлади. Бундай оғир пайтда уларни қўллашга ва дўстларингиз учун узоқ вақт ёпиқ бўлган Муқаддас Китоб оламига кириб боришларида уларга чин юракдан ёрдам қилишга доимо тайёр туринг.
Муҳаммад ўзини “пайғамбарларнинг муҳри”, деб
эълон қилади
Бу ниҳоятда даҳшатли эди. Ёшгина йигитлар қўлларида канистралар билан бизга – қўшни бинода жойлашган кутубхона томон югуришди. “Оллоҳу акбар” (Худо буюк) деб бақирганларича, уйга бензин сепдилар, бир зумда кутубхона ёна бошлади. Бу кутубхона мусулмон-бидъатчиларнинг “аҳмадийлар” мазҳабига тегишли эди. Мазҳаб асосчиси Ғулом Аҳмад Мирзо ўтган асрда яшаб, ислом ичида “Масиҳ” оқимини бошқарганига ва пайғамбар бўлганига мазҳаб ихлосмандлари ишонар эдилар. 1974 йили Покистоннинг Олий суди “аҳмадийлар”ни исломга зарар етказувчи мазҳаб деб эълон қилди, имонли мусулмонлар билан бутун кўчалар тўлиб кетди: ҳамма “аҳмадий”ларнинг уйларини ёқишга киришишди. Бунинг сабаблари аниқ эди.
Муҳаммад – пайғамбарларнинг сўнггиси ва энг улуғидир, деган ислом таълимотига“fҳмадийлар” қарши чиқдилар. Бу тўғрида Қуръонда мана нима дейилган: “Муҳаммад сизлардан бирон кишининг отаси эмасдир, балки у Оллоҳнинг пайғамбари ва пайғамбарларнинг сўнгисидир. Оллоҳ барча нарсани билгувчи бўлган зотдир” (Қуръон, 33:40). Юсуф Алининг талқини эса қуйидагича: “Муқаддас пайғамбар Муҳаммаддан кейин Худо элчиларининг келиши барҳам топди...” (Yusuf Ali, 1977:1119).
Юқорида айтилганлар, Муҳаммад ҳақиқатдан ҳам “мусулмонларнинг муҳри” ва ундан кейин бошқа пайғамбарлар бўлмайди деган ишончни мусулмонларда ҳосил қилади. Лекин бундай даъво танқидни кўтара оладими? Муҳаммад чиндан ҳам Муқаддас Китоб пайғамбарларининг йўлларини давом эттиряптими? Айтганча, Муқаддас Китоб пайғамбарлари қаторига Исо ҳам киради У – Раббийнинг одамларга қаратилган сўнгги “Сўзи” эканлиги ростми? Ахир, пайғамбарлар муҳри – бу “тож, сўнгги пайғамбар” деганидир.
Олдин таъкидлаб ўтганимиздек, Муҳаммад Эски Аҳд пайғамбарлигига ярамайди; қолаверса, у Янги Аҳднинг ҳаворийси деб аталишга ҳам лойиқ эмас (Иловага қаранг). У Худонинг гуноҳни ювиш аҳдини, Исо Масиҳ – Раббий ва Нажоткор эканлигини қабул қилмади. Муҳаммад ҳеч бир ҳолатда Муқаддас Китоб пайғамбарларининг “муҳри” бўла олмайди, чунки у пайғамбарларнинг асл моҳиятини ва уларнинг Муқаддас Китоб хизмати маъно-мазмунини инкор этган.
Муҳаммад ўз сўзига итоат этишни талаб қилади
Қуръоннинг кўплаб парчалари хавфли томонлари бор, чунки уларда Муҳаммад Худо номидан гапиради. Кимки унга имон келтирса, Муҳаммад жаннатдаги мангу саодатли ҳаётни ваъда қилади; агар кимки унга имон келтирмаса, Муҳаммад уни дўзах ўтидаги азоб-уқубатларга дучор қилишга онт ичади:
“(Эй инсонлар), Оллоҳга ва Унинг пайғамбари (Муҳаммад алайҳис-салом)га иймон келтиринглар ҳамда У зот сизларни халифа қилиб қўйган нарсалардан (яъни вақтинча қўлларингизда турган, эрта бир кун сизлар истасангиз-истамасангиз ўзгаларнинг қўлларига ўтиб кетадиган Оллоҳ берган мол-давлатдан) инфоқ-эҳсон қилинглар! Бас, сизлардан иймон келтирган ва инфоқ-эҳсон қилган зотлар учун катта ажр-мукофот бордир... Мана бугун сизлардан ҳам, (эй мунофиқлар), кофир бўлган кимсалардан ҳам (дўзах азобидан қутулишларингиз учун) бирон тўлов олинмас. Жойларингиз дўзахдир! У сизларга энг муносиб жойдир! Нақадар ёмон оқибат (бу)!” (Қуръон, 57:7, 14 (15)).
“(Эй Муҳаммад), сиздан ўлжалар ҳақида сўрайдилар. Айтинг: “Ўлжалар Оллоҳ ва пайғамбарникидир. Бас, Оллоҳдан қўрқингиз ва ўз ораларингизни ўнглангиз! Агар мўмин бўлсангизлар, Оллоҳ ва Унинг пайғамбарига бўйсунингиз!” (Қуръон, 8:1).
“Бунга сабаб, уларнинг Оллоҳ ва Унинг пайғамбарига қарши турганларидир. Кимки, Оллоҳ ва Унинг пайғамбарига қарши турса, бас, албатта Оллоҳнинг жазоси қаттиқдир” (Қуръон, 8:13).
“Эй мўминлар, Оллоҳга ва Унинг пайғамбарига итоат қилингиз ва (Қуръонни) эшитиб туриб, ундан юз ўгириб кетмангиз!” (Қуръон, 8:20).
“Ва Оллоҳга ҳамда Унинг пайғамбарига итоат қилингиз ва (ўзаро) талашиб-тортишмангизки, у ҳолда сустлашиб, куч-қувватингиз кетур. Сабр-тоқат қилингиз! Албатта Оллоҳ сабр қилгувчилар билан биргадир” (Қуръон, 8:48 (46)).
“Оллоҳга ва охират кунига ишонмайдиган, Оллоҳ ва Унинг пайғамбари ҳаром деган нарсани ҳаром деб билмайдиган, Ҳақ (яъни Ислом) динига эътиқод қилмайдиган аҳли китоблардан иборат бўлган кимсаларга қарши, то улар хорланган (мағлуб) ҳолларида ўз қўллари билан (зиммаларидаги) солиқни тўламагунларича, жанг қилингиз” (Қуръон, 9:29).
Чамаси, бизнинг олдимизда биринчи навбатда қўрқитишга асосланган таълимот кўриниб турибди. Унинг моҳияти қуйидагича: агар Муҳаммад пайғамбарга итоат этсанг, мукофот оласан, агар итоат этмасанг – сен билан жанг қилишади, сени хўрлашади, солиқ тўлашга мажбур қилишади, пировардида дўзах олови сени ютиб юборади. Бироқ ундан ҳам қўрқинчлиси –Муҳаммаднинг Худо номидан гапирганидир. Натижада, Муҳаммадга итоат этиш керакми, йўқми - гап шу тўғрида боради, бунга эса масиҳийлар йўл қўймайдилар. Чунки Муҳаммаднинг сўзлари Инжил таълимотининг моҳиятига, хусусан, Худо Каломига зид эканлиги яққол кўриниб қолади.
Огоҳлантириш
Сиз Муҳаммад ҳақида нимаики гапирсангиз, ўша гапни мусулмон жуда юрагига яқин олади. Эҳтимол, мусулмонлар дунёқарашининг заифлиги, улар Муҳаммад культини авайлашларининг сабаби ҳам шу бўлса керак. Бироқ мусулмонлар динга нисбатан илмий ёндашишда холис бўла олмайдилар ва баҳсларга бардош бера олмайдилар. Бу ёндашув Муҳаммад ҳаётини ва унинг номи билан боғлиқ бўлган афсоналарни ўрганиш учун мусулмонга имконият берган бўлар эди. Шунинг учун ҳам Муҳаммаднинг ҳаётини Масиҳ ҳаёти билан таққослаганингизда, Муҳаммад таълимотини Муқаддас Китоб нуқтаи назаридан ўрганганингизда, қандай хулосаларга келишингиздан қатъий назар, таниш мусулмонлар билан мулоқотда ўз фикрларингизни очиқ-ойдин айтишга шошилманг. Эҳтимол, бир кун келиб, мусулмон-биродарларингиз Масиҳ Муҳаммаддан устун эканлигини Қуръон гувоҳлиги бўйича тушуниб оладилар ва ҳақиқатга етакловчи йўлни мустақил босиб ўтадилар. Мусулмон дўстларимизга севги борасида бизнинг қиладиган энг яхши ишимиз, - бу ҳақиқат йўлини босиб ўтишларида уларни қўллаб-қувватлашимиздир. Шу билан бир қаторда Исо Масиҳда намоён бўлган Илоҳий куч-қудратни кўра олишлари учун уларнинг кўзини тўсиб турган пардани кўтаришини Худодан сўранг ва улар учун қизғин ибодат қилишни давом эттиринг. Мусулмоннинг диққат-эътиборини Масиҳга қаратишга қўлингиздан келган ҳамма ишни қилинг.
Мусулмонларнинг таъкидлашларича, Инжил
башоратлари Муҳаммадга тегишлидир
Юқорида айтганимиздек, Исо гўё Муҳаммад (Аҳмад)нинг келиши тўғрисида башорат қилган, деб айтиш учун, Муҳаммад (Қуръонда) том маънода Исонинг оғзига сўзларни солган эмиш.
Ҳақиқий Худо Каломидан фойдаланиш ҳуқуқига эга Муҳаммаднинг издошлари ҳам Эски Аҳдда, ҳам Янги Аҳдда башоратларни топишга жуда кўп ҳаракат қилишди, зеро улар бу башоратлар орқали Исонинг эмас, балки Муҳаммаднинг келишини исботламоқчи бўлдилар. Муқаддас Китобнинг барча башоратларини Муҳаммадга боғламоқчи бўлган кулгили ҳаракатларга беҳудага вақт кеткизиб ўтирмаймиз, аммо кўпинча мурожаат қилинадиган Эски Аҳддаги бир парчани кўриб чиқишимизга тўғри келади:
“Эгангиз Худо сизлар учун халқингиз орасидан менга ўхшаган бир пайғамбар чиқаради. Унга қулоқ солинглар... Улар учун ўз халқи орасидан сенга ўхшаган бир пайғамбар чиқараман, Мен унга нима айтишни ўргатаман. Ўша пайғамбар берган амрларимнинг ҳаммасини уларга айтади.У Менинг номимдан гапиради, унга қулоқ солмаган одамни Мен Ўзим жазолайман” (Қонунлар 18:15, 18, 19).
Янги Аҳдда бу башорат ҳеч шубҳа-гумонсиз Масиҳга тегишлидир (Ҳаворийлар 3:22 ва 7:37), лекин барибир мусулмонлар Мусонинг сўзларида Муҳаммаднинг келиши ҳақидаги башорат мужассамдир, деб айтмоқдалар. Уларнинг далил-исботлари тахминан қуйидагичадир:
Мусо сингари, Муҳаммаднинг ҳам хотини бор эди, иккиси ҳам оилали.
Мусо ҳам, Муҳаммад ҳам байроқдор лашкарбоши бўлганлар.
Мусо ҳам, Муҳаммад ҳам халққа Қонунлар беришган.
Муҳаммад Исҳоқнинг акаси Исмоил уруғидан келиб чиққан; Исо бўлса “ака-укалар”дан (бу ерда Исмоил назарда тутилади) келиб чиқмаган.
Мусо ҳам, Муҳаммад ҳам ўз халқларини ажнабийлар зулмидан халос этганлар.
Сўнгги башорат Исо Масиҳга тааллуқли эканлигини кўрсатишидан ва Худо Каломининг обрўйини қўллаб-қувватлашидан ташқари, бизнинг мусулмон дўстларимизга Исо – ҳақиқатдан ҳам бу башоратнинг ижрочиси эканлигини исботлаш жуда осон. Масалан, Исо ҳам, Мусо ҳам бизга қон билан муҳрланган Аҳдни берганлар. Исо Қонуни Мусо Қонунининг ижрочиси бўлди. Уларнинг иккиси ҳам турли мўъжизалар кўрсатганлар, Муҳаммад эса – кўрсатмаган. Мусо билан Исо саҳрода очларнинг қорнини тўйдиришлари, денгиз гирдобига амр этишлари мумкин бўлди: бири денгизни иккига бўлди, бошқаси – сув юзида юрди. Аммо энг муҳими шуки, фақат Исо инсониятнинг Нажоткори сифатида намоён бўлди, фақат У ҳақда кўплаб пайғамбарлар башорат қилганлар, фақат Унга “Балогардон ва Васвасага Солувчи” бўлиш тайинланган.
Сизнинг орангиздан кимки Муқаддас Китоб башоратларининг мусулмонлар томонидан қилинган талқини билан батафсил танишмоқчи бўлса, бугунги кунда ислом оламида ниҳоятда оммабоп ҳисобланган қуйидаги китобларни мен тавсия этган бўлар эдим: Jamal Badawi. “Muhammad in the Bible”; Ahmad Deedat. “What the Bible Says about Muhammad” ва Abdul Hamid “Evidence Of The Bible About Muhammad”. Бу сингари баҳсчилар билан мулоқот қиладиган масиҳий хизматчилар мазкур китобларни ўқиб чиқишлари лозим. Ўша китобларда мавжуд бўлган ҳолатлардан хато фикрлаётган мусулмонларни тўғри йўлга солиш учун фойдаланиш керак. Қолаверса, мазкур китоблар адашган масиҳийларга ҳам фойдалидир.
Мусулмонлар “Барнабо Хушхабари”га таянадилар
Мен Покистонда бўлган пайтимда “Барнабо Хушхабари”га кўзим тушиб қолди. Мусулмон шогирдларим менга “Хушхабар”ни олиб келишди ва ундан Муҳаммаднинг келиши тўғрисида Исо Масиҳнинг сўзларини кўрсатишди. Бу китоб (у 273 бетдан иборат бўлиб, 1973 йилда Карочи шаҳрида “Fazleesons” нашриёти томонидан чоп этилган) Масиҳнинг Худо Ўғли эканини ва Унинг хочда ўлганини рад қилиб, мусулмонларнинг ақидаларини қўллаб–қувватлайди. Юқорида айтганимиздай, китоб Муҳаммаднинг келиши тўғрисидаги Масиҳнинг башоратини ҳам ўз ичига олган.
Матннинг баъзи бир хусусиятларидан шу нарса равшан кўриниб турибдики, “хушхабар” деб аталмиш бу асар тахминан 1300 йили ёзилган (McDowell, 1983:99). Китоб пароканда, исботсиз далиллар билан тўлиб–тошган. Муаллиф Фаластин жуғрофияси соҳасида ниҳоятда заиф билимини ошкор қилиб қўйган. Шу билан у ҳеч қачон Фаластинда бўлмаганлигини исботлади, баъзи бир иқтибосларни эса у Дантенинг (1245-2321) шеърларидан олган.
Исо – Масиҳ бўлганлигини муаллиф инкор қилади, бу хусусиятни эса у Муҳаммадга нисбат берди ва шу билан Қуръонга қарши чикди. Пировардида бу сохта, қалбаки таълимот Муқаддас Китобга ҳам, Қуръонга ҳам мос келмайди!
Матннинг стилистик таҳлили шуни кўрсатадики, ушбу асарнинг муаллифи итальян тилини жуда яхши билган (китобнинг оригинали итальян тилида ёзилган эди), аммо Испанияда яшаганга ўхшайди. Джош Мак-Дауэлл шундай хулосага келган: “Барнабо Хушхабари” – “Масиҳ ҳаётини Қуръон ва ислом урф-одатига киритишга уриниш бўлди” (McDowell, 1983:103).
Колорадо шаҳридаги коллеж директори “Барнабо Хушхабари”га бағишлаб чоп эттирган изланишларидан мен мисоллар келтириб, бу ерда фойдаланганим учун Юсеф Кэмеллга миннатдорчилигимни билдираман. Ўз тадқиқотида Юсеф Кэмелл “Барнабо Хушхабари” хусусида буюк Миср олимларининг фикрларидан иқтибослар келтирган: “ХV асрда европалик томонидан ёзилган сохта хушхабар Қуддусда (Исо Масиҳнинг Заминдаги ҳаёти даврида)ги сиёсий ва диний вазиятни тасвирлашда ниҳоятда катта хатоликларга йўл қўйган (Қоҳира профессори Муҳаммад Шафиқ Горбалл); “Бу хушхабарнинг ҳар бир жумласида кўплаб хатоларга дуч келамиз; агар мусулмон бу асарнинг Қуръонга қанчалик зид эканлигини ҳис қилгудек бўлса, унда бу асарга ҳеч ким асло мурожаат қилмайди” (Аббос Маҳмуд Аль-Аккад). Масиҳий хизматчи учун қанчалик зерикарли кўринмасин, яна бошқатдан ушбу ишни - Муҳаммадни эмас, балки Исонинг келиши ҳақидаги башоратни мусулмонларга тушунтиришга киришиши лозим. Муҳаммаднинг келишини Исо башорат қилган, деган мусулмонларнинг эътирофини рад этувчи далил-исботларимизни обдон ўйлаб кўриб, биз уларни ўз фаолиятимиз жараёнида сабр-тоқат билан қўллашимиз керак. Ҳаворий Павлуснинг панд-насиҳатларига мурожаат этамиз: “Раббимиз Исонинг қули эса жанжалкаш бўлмаслиги керак. Аксинча, у ҳаммага меҳрибон, таълим беришга қобилиятли, сабр–тоқатли бўлиши лозим. У ўз рақибларини мулойимлик билан йўлга солсин. Ким билсин, балки Худо уларни тавбага олиб келар...” (2 Тимўтийга 2:24, 25).
33 – боб
Муҳаммаднинг Қуръон ҳақидаги таъкидлари
“У (Қуръон) ҳеч шак-шубҳасиз, бутун оламлар учун – сизларнинг орангиздаги тўғри йўлда бўлмоқни хоҳлаган кишилар учун бир эслатмадир” (Қуръон, 81:27, 28).
Қуръонда мужассам бўлган Муҳаммаднинг Қуръон ҳақидаги таъкидлари биздан жиддий диққат-эътиборни талаб этади. Мусулмон оламининг ҳаммаси, яъни бир миллиарддан ошиқ одам – Қуръон кўрсатиб берган йўлдан бормоқда, йўл жаннатга, ёки дўзахга олиб боради. Мазкур бобнинг бошида биз Қуръондан келтирган парча шундан дарак берадики, “тўғри йўлда бўлмоқни хоҳлаган кишилар учун” Муҳаммад бутун оламга Қуръон эслатмасини тақдим этди. Менинг ишончим комилки, ҳар биримиз тўғри йўлдан боришни хоҳлаймиз. Шунинг учун энди мусулмонларнинг муқаддас китоби бизни қандай йўлга олиб чиқиши мумкинлигини аниқлашга ҳаракат қилиб кўрамиз.
1. Қуръон ўзидан олдинги Китобларнинг
ҳақиқийлигини тасдиқлайди
Бизларнинг орамиздан ўзларини масиҳий деб ҳисоблаганлар учун энг муҳим савол қуйидагича: “Қуръон таълимоти Муқаддас Китобга мос келадими?” Муҳаммад ушбу саволга ижобий жавоб берган. Қуйидаги парчаларни солиштиринг: “Ушбу Қуръон Оллоҳдан ўзга биров томонидан тўқилган бўлиши мумкин эмас. Балки, у бутун оламлар Парвардигори томонидан келган ва (ҳақ эканлигига) шак-шубҳа бўлмаган, ўзидан аввалги (Таврот, Инжил каби) нарсаларни тасдиқловчи ва (шариат ҳукмларидан иборат) муфассал Китобдир” (Қуръон, 10:38 (37)). “У (Қуръон)дан илгари Мусонинг пешво ва раҳмат бўлган Китоби (Таврот) бор эди. Бу (Қуръон) арабий лисондаги, (ўзидан аввал нозил бўлган барча илоҳий Китобларни) тасдиқлагувчи бир Китобдир. У золим-кофир бўлган кимсаларни (охират азобидан) огоҳлантириш учун ва чиройли амал қилгувчиларга (жаннат ҳақида) хушхабар бўлиш учун (нозил қилингандир)” (Қуръон, 46:11 (12)).
Мана, Муҳаммаднинг Қуръон ҳақидаги қисқача таъкидлари:
Қуръон ўзидан аввал нозил бўлган барча илоҳий Китобларни тасдиқлайди.
Қуръон аввал нозил бўлган Китобларни ҳимоя қилиш учун юборилган.
Қуръон оламлар Парвардигори томонидан юборилган.
Қуръон ўзидан аввал нозил бўлган Китобларни тушунтириш учун юборилган.
Қуръон золим-кофир бўлган кимсаларни огоҳлантириш учун нозил бўлган.
Қуръон рисоладагидай амал қилувчиларга жаннат ҳақида хушхабар бўлиш учун нозил қилингандир.
Бироқ Қуръон матни бундай таъкидларга ҳеч қандай асос бўла олмайди. Биринчидан, Қуръонда Эски ва Янги Аҳд тўғрисида жуда кам маълумот берилган; Қуръон ва Муқаддас Китобни бирлаштиргандай бўлиб туюлган ўша камгина маълумотни ўқиб чиқиб ҳам, биз уларнинг орасида катта тафовутларни кўрамиз. Масалан, Иброҳим, Юсуф ҳаёти, Исонинг оиласи ва Унинг туғилишига сабабчи бўлган вазиятлар, Закариёнинг соқовлиги ҳақидаги ҳикоялар шулар жумласидандир. Аммо энг муҳими – бу Масиҳ Худонинг Ўғли эканлиги, Унинг хочга тортилиши, гуноҳларни ювувчи Унинг ўлими, қайта Тирилиши ва Илоҳий моҳияти Қуръон томонидан тамомила рад этилади.
Ҳақиқий Муқаддас Битикнинг тўла талқини ўрнига, биз Қуръонда муқаддас тарихдан юлиб олинган айрим лавҳаларнинг қисқартирилган кўринишларига ва кўплаб чалкашликларга дуч келамиз. Исонинг Заминдаги ҳаётининг муҳим воқеалари ҳақида нима ҳам дердик - Қуръон Инжил моҳиятига қарама-қаршидир.
Буларнинг ҳаммаси - Муҳаммад ҳақиқатдан ҳам ҳеч қачон Муқаддас Китобни кўрмаганлигидан дарак беради. Қуръоннинг стилистик таҳлили шуни кўрсатадики, Муҳаммад, аслида ҳеч қачон Муқаддас Китобни ўқимаган яҳудий ва масиҳий таниш-билишларининг гапларига таянган.
Шундай қилиб, биз Муҳаммаднинг Қуръон ҳақидаги маълумотларига асло рози бўла олмаймиз. Агар мусулмонлар ўзларини ҳақ деб ҳисобласалар, унда Қуръон ҳақиқатан ҳам олдинги Китобларни тасдиқлаш, сақлаш, тушунтириш учун нозил қилинганлигини исботлаб берсинлар. Бизни ишонтириш учун улар асосли далил-исботларни келтиришларига тўғри келади.
2. Қуръон ўзидан олдинги Китоблардан қолишмайди
Кейинги параграфда Муҳаммад Муқаддас Китоб пайғамбарлари ва Исо Масиҳ ҳақида гапиради: Худо “улардан бирортасини ажратмайди”. Ушбу оятни тўлиқ келтирамиз:
“Айтингиз (эй мўминлар), Оллоҳга ва бизга нозил қилинган Китобга ва Иброҳим, Исмоил, Исҳоқ, Яъқубга ва ўша уруғ-авлодга нозил қилинган нарсаларга, Мусо ва Ийсога берилган нарсаларга ва барча пайғамбарларга Парвардигор тарафидан берилган нарсаларга ишондик. Биз улардан бирортасини ажратиб қўймаймиз ва биз У зотга (Оллоҳ таолога) бўйинсунувчилармиз” (Қуръон, 2:130 (136)).
Ушбу оятда бир қатор мунозарали ҳолатлар мавжуд. Агар “ўша нозил қилинган нарсалар...” деган сўзлар Оллоҳдан ваҳий келган Муҳаммадга ҳамда бу ерда айтиб ўтилган Муқаддас Китоб ва бошқа пайғамбарларга баравар тааллуқли бўлса, унда Муҳаммад ниҳоятда оғир аҳволда қолади. Масалан, Муқаддас Китобда Раббий ва Фаришта Жаброил бевосита Исмоилга мурожаат қилганлари тўғрисида кўрсатмалар йўқ (айтишларича, Фаришта Жаброил Муҳаммадга мурожаат қилган экан.) Нима учун бошқалар қатори Исмоилнинг исми ҳам қайд этилгани тушунарсиз жумбоқдир. Муқаддас Китобда Худо “уруғ-авлодга” башоратгўйликни нозил қилгани тўғрисида бирор сўз ҳам топа олмайсиз (бу ерда чамаси, Ёқубнинг ўн икки ўғилларининг авлоди назарда тутилади).
Муҳаммад пайғамбарлар қаторига Одам ва Лутни киритиб, одат бўлиб қолган Муқаддас Китоб пайғамбарлари тўғрисидаги тасаввурга қарши чиқди. Одам ва Лутни Муқаддас Китоб бирор марта ҳам пайғамбар деб атамаган, қолаверса, иккиси ҳам ҳеч башорат қилмаган.
Кўриб турганимиздай, Муҳаммад ҳамма пайғамбарларни, шунингдек, ўзини ҳам бир қаторга қўйган. Биз эса юқорида айтиб ўтилган сабабларга кўра, Қуръонни Муқаддас Битикка тенг Илоҳий китоб ҳисобламаймиз. Қуръон Эски Аҳд пайғамбарларини ҳеч қачон улуғланмаганлар билан қориштириб юборди. Муқаддас Китобдаги башорат ва ваҳийнинг асл моҳияти Муҳаммад учун тушунарсизлигича қолганини ўзи ошкор қилди. Шу сабабларга ва ҳозирда мен тўхталмоқчи бўлмаган бошқа кўплаб этник сабабларга кўра, биз Қуръонни Битиклардан кам бўлмаган муқаддас китоб деб қабул қила олмаймиз. Қолаверса, жуда кўп масалаларда Қуръон Муқаддас Китоб ваҳийларига зиддир.
3. Қуръон ўзидан олдин нозил қилинган Китоблардан
устундир
Муҳаммад қўшимча қилиб, Қуръон ҳам вақт борасида сўнгги илоҳий китоб ва барча китобларнинг ичида энг буюги деб тан олиниши керак, деган гапни айтган эди. Бу ҳақда Қуръонда кўп гапирилмаган. Сизнинг эътиборингизга шу мазмундаги бир парчани ҳавола қиламан:
“Эй аҳли китоб, мана, элчимиз (Муҳаммад алайҳис-салом) сизлар Китобингиз (Таврот, Инжил) орасидан яшириб келган (у зотнинг пайғамбар бўлишлари ва яна бошқа зарур масалалар хусусидаги) кўп нарсаларни сизларга баён этган ҳолда, (фақат сизларнинг сирларингизни очиб, шарманда қилиш учунгина ишлайдиган) кўп нарсаларни тарк этган ҳолда келди. Сизларга Оллоҳ тарафидан Нур – Очиқ Китоб келдики, Оллоҳ у сабабли Ўзининг ризолигига эргашган зотларни нажот йўлларига ҳидоят қилур ва Ўзини изну иродаси билан уларни зулматлардан нурга чиқарур ва уларни Тўғри Йўлга ҳидоят қилур” (Қуръон, 5:18 (15-16)).
Биз учун қуйидагилар муҳимдир:
Биринчидан, Муҳаммад, яҳудийлар ва масиҳийлар Китобнинг қандайдир бир қисмини яширганлар, деб айблайди. Муҳаммаднинг тахмин қилишича, бу унинг позициясини мустаҳкамловчи қисмдир.
Иккинчидан, Муҳаммаднинг эътироф қилишича, китобнинг кўп ўринлари керак бўлмай қолган. Эҳтимол, Мусо қонунларининг маросимларини бажаришдан масиҳийлар бош тортганликлари, Маъбад бузилгандан кейин ҳамма нарса, шу жумладан, қурбонликлар келтириш ҳам йўқолиб кетганлиги бунга сабаб бўлгандир.
Учинчидан, Муҳаммад ўзининг таълимоти билан бирга Оллоҳ тарафидан “Нур – Очиқ Китоб” келганлигини эълон қилади. Юсуф Али “очиқ” (perspicious) сўзига узун изоҳ баён қилган (Yusuf Ali, 1877:256, изоҳ 716). Бу шарҳнинг моҳияти шундай: арабча сўз “таралаётган нур”ни, ёки нарсаларни аниқ ва равшан қилиб кўрсатаётган, чинакам ҳақиқатни ёлғондан ажратиб турувчи нурни англатади.
Тўртинчидан, Қуръон ёрдамида Оллоҳ “Ўзи изну иродаси билан аҳли китобни зулматлардан нурга чиқарур”; шунингдек, тахмин қилинишича, яҳудий ва масиҳийлар Худо Қуръон орқали юборган “янги нурга”, билимга муҳтож эмаслар.
Ва охиргиси: Қуръон “аҳли китобни Тўғри Йўлга ҳидоят қилади”. Муҳаммаднинг тахмин қилишича, бунгача улар нотўғри йўлдан юрганлар.
Бу ўринда гап яҳудийлик дини ёки масиҳийликдан қайтган бидъатчилар тўғрисида кетяпти, деган тахминларга қўшилиш мумкин эмас. Йўқ, афсуски, Муҳаммад айнан Инжил Хушхабарини бидъат деб ҳисоблаган.
Натижада замонавий мусулмон, Муқаддас Китобни билмасам ҳам бўлаверади, деб ўйлайди. Чунки Муҳаммад Қуръонда нафақат энг муҳим нарсаларни ҳикоя қилган, балки қачонлардир яҳудий ва масиҳийлар томонидан бузиб кўрсатилган Битикка тузатиш киригмоқчи бўлган. Мусулмонлар эса албатта, Қуръон Муқаддас Китобдан ҳар томонлама устундир, деб ўйлашади.
Миссионернинг энг асосий вазифаси – Муқаддас Китоб таълимотининг мукамаллиги орқали мусулмонга йўл очишдир. Битикнинг ҳақиқийлигини биз мусулмонга тушунтиришимиз керак. Ҳақиқатдан ҳам, кимки Худони ахтараётган бўлса, уларнинг ғам-андуҳларининг барчасига жавоб берувчи Муқаддас Китоб донолигини, унинг гўзаллигини англашни миссионер мусулмонга ўргатиши лозим. Мусулмон биродарларимизни Масиҳга юз тутишлари учун бизда катта сабр –тоқат бўлиши керак, Битикни чуқур билишимиз ва уларни ўқитиш иқтидорига эга бўлишимиз даркор.
4. Муҳаммаднинг таъкидлашича, Қуръон сўзлари
Парвардигордандир
Мусулмонларга Инжил Хушхабарини ваъз қилиш йўлида масиҳийлар кўплаб жиддий тўсиқларга дучор бўладилар. Қийинчиликлардан бири – бу Қуръон Худонинг абадий каломи эканлиги, у фаришта орқали Муҳаммаднинг пайғамбарлигини тасдиқлаш учун жўнатилгани тўғрисидаги эътиқоддир. Қуръоннинг ушбу мавзуга бағишланган оятларидан бири қуйидагичадир:
“Ушбу Қуръон Оллоҳдан ўзга биров томонидан тўқилган бўлиши мумкин эмас. Балки, у бутун оламлар Парвардигори томонидан келган ва (ҳақ эканлигига) шак-шубҳа бўлмаган, ўзидан аввалги (Таврот, Инжил каби) нарсаларни тасдиқловчи ва (шариат ҳукмларидан иборат) муфассал Китобдир” (Қуръон, 10:38 (37)).
Имон-эътиқодли мусулмон Қуръон – Парвардигорнинг каломи эканлигини ҳурмат билан эсда тутади. Шундай эътиқоддан келиб чиқиб, Муқаддас Китоб ва Қуръон ўртасидаги тафовутга дуч келган мусулмон, ё Муқаддас Китоб ҳеч қандай эътиборга лойиқ эмас деган фикрга келади, Қуръонда керакли бўлган ҳамма нарса бор деб ўйлайди, ёки бўлмаса, Битикни бузиб кўрсатганликда мусулмонларни айблайди.
Бу ҳолатда масиҳий хизматчи икки томонлама муаммога дуч келади. Биринчидан, хизматчи биз билган Муқаддас Китоб ҳақ, ишончли ва у нажот топишга асосланган йўл эканлигини мусулмонга кўрсатиши керак. Иккинчидан, Қуръон бундай афзалликларга эга эмаслигини миссионер намойиш қилиши лозим. Муқаддас Битикнинг ҳақиқий эканлиги тўғрисидаги баҳсларга келсак, мен ушбу бўлимнинг бошланишига мурожаат қилишингизни маслаҳат бераман. У ерда Инжил бузиб кўрсатилмаганига ва у ўз моҳиятига кўра қачонлардир қандай бўлган бўлса, ҳозирда ҳам шундай намоён бўлаётганлигига зарур далил-исботларни топасиз.
Кейинги масала унчалик ёқимли бўлмаслиги мумкин, чунки Муҳаммад ўз билимларини Худодан эмас, балки оддий одамлардан, эҳтимол, бошқа манбалардан олганлигини намойиш қилган. Қуръонга бағишланган ажойиб тадқиқотида Жон Блэр (John Blair) Қуръон таълимотининг манбалари орасида қуйидагиларни кўрсатади: яҳудийча талмуд ва мишна матнлари, арабча апокриф Инжили, қўшни Эрондан келган зардуштийлик таълимоти, бадавийларнинг исломгача бўлган диний маданияти элементлари, шунингдек, узоқ мамлакатларда – Миср, Эфиопия ва Ҳиндистонда пайдо бўлган фалсафий қарашлар.
Бу муаммони ўргангач, сиз қилган ғайратингиз учун тақдирланасиз. Муҳаммад ўз ғояларини қаердан олганлиги тўғрисидаги сир очилади. Аслида, Қуръоннинг барча талқинлари аниқ Муҳаммадга оид манбаларга бориб тақалади.
Қуръоннинг икки ажойиб хусусияти диққатни тортади. Биринчиси, Муҳаммаднинг сўзга қанчалик усталигини кўрсатади. У кўпинча одамларни саросимага солиб, унинг айтган гапларини қайтаришни илтимос қилади. Ундаги барча манбаларни шеърий шаклда завқланиб қироат қилиш иқтидори тингловчиларни ўзига маҳлиё қиларди.
Қуръоннинг иккинчи хусусиятини – Муҳаммадни Парвардигор юборганлиги ҳақидаги ғояни – биз юқорида муҳокама қилдик.
Шундай қилиб, Қуръон манбаларини ўрганиб ва Муҳаммад таълимоти қаердан олинганлигини билиб, тез орада Қуръон сўзлари Парвардигордан эмас, балки гапга уста нотиқ, VII асрда араб аудиториясини ажойиб тарзда жалб қила олган одам томонидан яратилган, деган хулосага келасиз.
Энди ўз навбатида масиҳий хизматчилари эҳтиёт-чораларини кўриб қўйишлари ҳақида айтмоқчимиз. Муҳокама қилинаётган масалалар мусулмонлар муҳитида ғоят хавфлидир. Бу масалада ўз тушунчаларингизни ҳозирча ошкор қилиш ярамайди. Вақти келиб, сизнинг фикрингиз билан кимлардир қизиқиб қолиши мумкин. Чунки биз “...Худонинг қудрати билан сафсаталарга барҳам беришга, Худо билимига қарши бош кўтарган ҳар қандай баланд иддаони қуритиб юборишга, ҳар қандай фикрни Масиҳга бўйсундириб асир қилишга...” (2 Коринфликларга 10:4, 5) даъват этилганмиз. Аммо яна бир ҳақиқат мавжудки, биз иложи борича кўпроқ юракларни Масиҳга юз бурдиришга даъват этилганмиз. Муқаддас Руҳнинг раҳнамолигига ишонайлик – биз нимадан бошлашимизни ва энди қандай йўл тутишимиз кераклигини У бизга кўрсатади. Шу билан бир қаторда, биз Муқаддас Руҳга ибодат қилишимиз керак, зеро У мусулмон биродарларимизнинг кўзларидаги ва қалбларидаги пардаларини олиб ташласин. Шунда ҳозирги ҳаётда ҳам Илоҳий севги уларга Исо Масиҳнинг бебаҳо Хушхабарида намоён бўлади.
7 – ҚИСМ
ИБРОҲИМ ОИЛАСИДА ЯРАШУВ
“Сизларга шуни айтаман: кўп одамлар шарқу ғарбдан келиб, Иброҳим, Исҳоқ ва Ёқуб билан бирга Осмон Шоҳлигида зиёфатга ўтирадилар” (Матто 8:11).
“Имон йўли аён бўлишидан аввал, биз қонун назорати остидаги тутқунлар эдик. Ўша имон аён бўлишини кутаётган эдик. Бошқача айтганда, қонун Масиҳга бошловчи мураббийимиз эди. Энди эса биз Масиҳга бўлган имон орқали оқланамиз.Мана имон йўли аён бўлган экан, биз энди мураббийнинг тарбиясида эмасмиз.Энди сизлар Исо Масиҳга бўлган имонингиз орқали Худонинг фарзандисизлар.Сизлар сувда чўмдирилиб, Масиҳ билан бирлашдингиз. Ҳар бирингиз Масиҳга бурканиб олдингиз.
Энди на яҳудий, на юнон бор, на қул, на озод бор, на эркак, на аёл бор. Сизлар Исо Масиҳга тегишли бўлганингиз учун, ҳаммангиз бирсизлар.Сизлар Масиҳники экансизлар, демак Иброҳимнинг ҳам зурриётисизлар, берилган ваъданинг баракаларидан баҳраманд бўласизлар”
(Галатияликларга 3:23-29).
Кириш
Китобнинг сўнгги қисмига киришишдан олдин, бир оз орқага қайтишимизга тўғри келади.
Гуноҳкор инсониятнинг қолган қисмини марҳаматлаш учун Худо воситачи сифатида Ибромни танлади. “Буюк халқнинг отаси қиламан Сени, барака бераман сенга, улуғ қиламан сенинг номингни, барака манбаи бўлурсан сен” (Ибтидо 12:2). Ибром ваъзини бошламасдан олдин, унинг оиласида фожеа юз берди. Худо ваъда қилган мўъжиза (ўғли Исҳоқнинг туғилиши)ни кутиш ўрнига, Ибром ва Сорай вазиятни ўз қўлларига олдилар ва Сорайнинг Мисрлик чўриси Ҳожар орқали ўғил кўришга қарор қилдилар. Бунинг натижасида эса Ҳожар ва Сорайнинг ўртасига кундошлик туйғулари оралади. Шундай қилиб, икки марта оилавий ажралиш юз берди. Биринчиси, Ҳожар ҳомиладорлигини билгач, Сорайни назар-писанд қилмай қўйди. Сорай Ҳожарга қилган шафқатсизлиги туфайли, Ҳожар қочиб кетишга мажбур бўлди. Иккинчиси эса – Исҳоқ туғилгандан кейин Ҳожар билан Исмоил Иброҳим оиласидан қувилди. Шуниси ажабланарлики, Ҳожар ва Исмоилнинг қадимий тарихини, жумладан, зиёратчилар улар каби сув қидиришни такрорлашларини, қудуқни эса Бэршевадан Макканинг ён атрофига кўчирганини Муҳаммад қўшиб-чатганини билиб олдик.
Сўнгра Муҳаммад асосланган динни ва исломдаги турлича илоҳий муносабатдаги йўналишларни кўриб чиқдик, уларга нисбатан имкон қадар ёндашишларни таклиф қилдик.
Бу ёндашувларнинг замирида, албатта, бутун мусулмон оламида бой ҳосил тўплаш ҳақидаги тахминлар ётибди. Бу учун шарт-шароитлар тилларнинг тафовутларида, этник хусусиятларда, теологик фарқларда ва турлича диний тажриба (легализм, экстаз, спиритизм)да мужассамдир.
Биз яна кучли қаршиликларга дуч келишимизни, муқаррар ўлим, қайғу ва бахтсизликлар кутаётганлигини жуда яхши билар эдик.
Китобнинг бу якуний қисмида бошқа эътиқодга ўтишда етказилиши мумкин бўлган ва азоб-уқубатларга боғлиқ омиллар тўғрисида олдиндан огоҳлантириб қўйишга қарор қилдик. Шунингдек, исломдан воз кечишга журъат қилган мусулмонларни масиҳий хизматчилар иложи борича руҳан қўллаб-қувватлашлари ва уларга ёрдам кўрсатишда фойдаланишлари учун турлича усулларни таклиф қиламиз. Сўнгра янги имонлиларга панд-насиҳат қилиш истаги – масиҳий хизматчидан нималарни талаб этишини биз муҳокама қиламиз. Бундан кейин устозлик қилишда қандай аниқ мақсадлар қўйилиш кераклиги ҳақида биз ўз фикрларимизни айтиб ўтамиз. Ниҳоят, исломни тарк этганлар учун у ёки бу кўринишдаги жамоатларга бирлашиш моделларини таклиф қилиш ниятимиз бор.
Сўнгги бобда бизнинг Қутқарувчимиз Ўзининг Жалиладаги ваъзида қандай йўл тутганлигини кўриб чиқамиз ва уни мусулмонларни ҳали охирига етмаган Инжилга олиб келишда қўллашга уриниб кўрамиз.
34 – боб
Бошқа эътиқодга ўтишдан жароҳат олиш
“Мени ер юзига тинчлик олиб келган, деб ўйламанглар. Мен тинчлик эмас, қилич олиб келганман.Ўғилни отасидан, қизни онасидан, келинни қайнанасидан ажратиш учун келганман. Инсоннинг душманлари ўз уйидагилар бўлади.
Кимки отасини ёки онасини Мендан ортиқ яхши кўрса, Менга лойиқ эмас. Кимки ўғлини ёки қизини Мендан ортиқ яхши кўрса, Менга лойиқ эмас. Кимки ўз хочини олиб, ортимдан юрмаса, Менга лойиқ эмас.Ўз жонини аямоқчи бўлган уни йўқотади. Мен учун жонини берган эса, уни асраб қолади»
(Матто 10:34-39).
Бошқа эътиқодга ўтиш кўп ҳолатларда жароҳат етказади. Бу “янгидан, юқоридан туғилиш” (Юҳанно 3:3) жароҳати, руҳнинг бир ҳолатдан бошқа ҳолатга ўтишидаги жароҳатлардир. Исо Ўз ўлимини ва Тирилишини назарда тутиб шундай деган: “Инсон Ўғли кўп азоб чекади. Оқсоқоллар, бош руҳонийлар ва Таврот тафсирчилари томонидан рад қилиниб, ўлдирилади. Учинчи куни эса тирилади” (Луқо 9:22).
Кўп азоб-уқубатлар чеккан Исо охир-оқибатда ўлгач, Ўзи бир ҳолатдан (яъни ўлим ҳолатидан Тирилиш ҳолатигача) бошқа ҳолатга (яъни Тирилишдан кейинги ҳолатга) ўтган. У том маънода қандай қилиб қайта туғилиш кераклиги намунаси бўлди.
Унинг издошларини кутаётган хавф–хатарни санаб ўтар экан, Исо шогирдларига шундай деди: “Ким ўз жонини асраб қолмоқчи бўлса, уни йўқотади. Ким Мен учун жонини берса, уни асраб қолади” (Луқо 9:24).
Бу ерда, бизга – юксак даражадаги озодликдан ва дин эркинлигини эътироф қилишдан фойдаланаётган Ғарбда – бу сўзлар унчалик даҳшатли туюлмайди. Бироқ мусулмон оламининг кўп қисмларида ушбу сўзлар одамларни адаштиради. Аммо бундан мустасно ҳолатлар ҳам мавжуд, масалан, Индонезияда одамлар сабр-тоқатли ва мурувватли бўлишга интиладилар. Бунинг натижасида эса бир неча миллион “халқ” мусулмонлари масиҳийликни қабул қилдилар. Лекин мусулмон дунёсининг бошқа қисмларида Қуръон ва ҳадислар одамларнинг онгига жуда кучли таъсир кўрсатди. Масиҳийликни қабул қилган одамлар, одатда, таъқиб қилинадилар, баъзи мамлакатларда эса ҳаттоки ўлимга ҳам ҳукм қилинадилар.
Масалан, Покистондаги икки йиллик уруш (1989-1990 йиллар) мобайнида, масиҳийликни қабул қилган афғон қабила бошлиғи душман отряди командирининг буйруғига биноан қийнаб ўлдирилган. Айтишларига қараганда, шу отряд аъзолари Пешовардаги беғараз ёрдам берувчи ғарбий ташкилотнинг раҳбарини ҳам ўғирлаб кетишган ва уни ҳам қийнаб ўлдиришган. Бу ташкилот аъзолари нафақат афғон бевалари ва етимларга ёрдам қиларди, балки улар орасида Муқаддас Китоб Хушхабарига гувоҳлик берар эдилар. Синд вилоятида бир мўмин-мусулмон яшарди. У руҳонийнинг ўғли бўлиб, кейинроқ масиҳийликни қабул қилди. Олдинига у огоҳлантирилди, сўнгра Ҳайдаробод кўчасидан ўтиб кетаётган бир енгил машинадан отиб ўлдирилди.
Малайзияда исломдан Масиҳга юз тутганларнинг ҳаммаси уларни Раббийга олиб келган устозлари билан биргаликда қамоққа ташландилар. Лекин кейин улар озод этилдилар, чунки ўшанда мавжуд бўлган қонунлар уларнинг ҳибсга олинганликларини асослаб бера олмас эди. Аммо кейин ҳукумат шунга ўхшаш фаолиятни оқлаш учун қонунларни ўзгартирди.
Мисрда кўплаб янги имонлилар қамоққа олиндилар. Улардан бири яқиндагина оғир қийноқлар оқибатида жон берди. Турли сабабларга кўра, ҳибсга олинмаганлар учун Худога ҳамду санолар бўлсин. Эҳтимол, хукумат аъзолари улар ҳақида ҳеч нарса билмагандирлар. Агар жамоат хизматчиси мусулмонларни Масиҳга юз тутишларида фаол иштирок этаётган бўлса-ю, ҳукумат бундан хабар топса, дарҳол хизматчи қамалади. Агар хизматчи чет элдан келиб фаолият юргизаётган бўлса, у мамлакатдан чиқариб юборилади.
Бундай нафрат ва бетоқатсизлик қаердан пайдо бўлади? Бу Қуръон ва ҳадисларда ёзилган. Муаммони тўлиқ тушуниш учун Самуэл Звемернинг “Исломда муртадлик тўғрисидаги Қонун” (Samuel Zwemer, The Law of Apostasy in Islam, 1924) номли китобини ўқиб чиқиш лозим.
Исломдан чиққан масиҳийларни қамоққа олишга, қийноққа ва ҳаттоки ўлимга ҳукм қилишга асос бўлган Қуръон оятларидан баъзи бирларини кўриб чиқамиз.
“(Эй мўминлар), нега сизлар мунофиқлар тўғрисидаги икки гуруҳга бўлиниб олдингиз? Ахир, Оллоҳ уларни ўз қилмишлари сабабли (куфр ва нифоққа) қайтарди-ку?! Ёки Оллоҳ адаштирган кимсаларни Тўғри Йўлга солмоқчимисизлар? Кимники Оллоҳ адаштириб қўйган бўлса унинг учун ҳаргиз йўл топа олмайсиз!
Улар ўзлари кофир бўлганлари каби сизлар ҳам кофир бўлиб, улар билан баробар бўлиб қолишларингизни истайдилар. Бас, сизлар то Оллоҳ йўлида ҳижрат қилмагунларича уларни дўст тутманглар! Агар юз ўгирсалар, уларни топган жайингизда тутиб ўлдирингиз ва улардан на бир дўст ва на бир ёрдамчи олмангиз!” (Қуръон, 4:90, 91 (88, 89)).
“Эй мўминлар, сизларнинг ичингиздан кимда ким динидан қайтса, Оллоҳ бошқа бир қавмни келтирурки, Оллоҳ уларни яхши кўрур, улар Оллоҳни яхши кўрурлар. Улар мўминларга хокисор, кофирларга эса қаттиққўл, бирон маломатгўйнинг маломатидан қўрқмай Оллоҳ йўлида курашадиган кишилардир. Бу Оллоҳнинг фазлу марҳамати бўлиб, Ўзи хоҳлаган кишиларга берур. Оллоҳ фазлу карами кенг, билгувчидир” (Қуръон, 5:59 (54)).
“Ким Оллоҳга иймон келтиргандан кейин (яна қайтиб) кофир бўлса (Оллоҳнинг ғазабига дучор бўлур). Лекин ким қалби иймон билан ором олгани ҳолда (куфр калимасини айтишга) мажбур қилинса, (унинг иймонига зиён етмас). Аммо кимнинг кўнгли куфр билан (яъни диндан чиқиб, кофир бўлиш билан) ёзиладиган бўлса, бас, ундай кимсаларга Оллоҳ томонидан ғазаб ва улуғ азоб бордир” (Қуръон, 16:108 (106)).
Муҳаммад Мадинани бошқарган вақтда (622-632 йиллар), бутпарастликка қайтмоқчи бўлган одамларни ёки уруш кунларида Муҳаммад қўшинидан қочмоқчи бўлган аскарни қўрқитиш учун бу оятлардан фойдаланганлар. Аммо Муҳаммаднинг вафотидан кейинроқ бу парчалар масиҳийликка юз бурган мусулмонларга тааллуқли бўлиб қолди.
Кўзга кўринган мусулмон тафсирчиларининг ҳаммаси, ҳеч бир истисносиз бу оятларни шарҳлаб, масиҳийликка ўтган ҳар бир мусулмон ўлимга лойиқдир, деб айтадилар.
Звемер мусулмон дунёсида ажойиб ва обрў-эътиборли тафсирчи ҳисобланмиш Ал-Байдавий (1291 йили вафот этган)нинг “Ваҳийлик ва талқин сирлари” номли асаридан парча келтиради:
“Кимда ким ўз динидан очиқ-ойдин ёки яширинча қайтгудек бўлса, уни қаерда учратишингиздан қатъий назар, ҳар қандай хоин сифатида тутиб, ўлдиринглар. Иложи борича бундайлардан ўзингизни четга олинг. Ундайларни ҳимоя қилманг” (Zwemer, 1924:33, 34).
Ҳадисларнинг муаллифлари ал-Бухорий (870 йили вафот этган) ва Муслим (875 йили вафот этган) “Мишкат ал-масобиҳ”да Пайғамбарнинг сўзларини келтиришган: “...Кимки ўз динини ўзгартирса, ўлдиринглар” (қаранг: James Robson инглизча таржимаси, 1975:752).
Исломни ва унда ҳадислар мавжудлигини яхши билмаган китобхон шуни доимо ёдида тутиши лозимки, бу масаладаги фикрларнинг ривожланишида Қуръон билан бир қаторда ҳадислар ҳам катта ўрин эгаллайди. Хуллас, мусулмонлар қанчалик юксак даражадаги фундаменталист бўлсалар, улар бу муаммони шунчалик кескинлаштиришга мойил бўладилар. Аксинча, мусулмон синкретизмининг юксалиши туфайли, сабр-бардош ортиб бораверади.
“Муртадлик ҳақидаги Қонун” мусулмонлар томонидан кенг тан олиниши сабабли, масиҳийликка юз тутган мусулмонлар ҳар қандай қарор қабул қилишдан қўрқиб қолганлар. Кўп ҳолатларда бундай қўрқув асослидир, эҳтимол, шунинг учун ҳам кўплаб мусулмонлар масиҳийликка юз бурмаётгандирлар.
Қуръондаги ушбу оят: “Динга зўрлаб (киритиш) йўқдир” (Қуръон, 2:257 (256)) – масиҳийликни қабул қилган мусулмон ўлдирилиши керак, деб юқорида айтиб ўтилган обрўли фикрларга зид эмасдир.
Айтгандай, динга эътиқод қилиш мавзусига қайтар эканмиз, биз шуни эсдан чиқармаслигимиз керакки, бу муаммо мусулмонлар учун – ҳаёт ёки ўлим масаласидир. Худога ҳамду санолар бўлсинким, Индонезия каби мамлакатларда миллионлаб мусулмонлар ўз жонларини сақлаган ҳолда масиҳий бўлдилар. Хавф-хатар ҳар қадамда пойлаб туради ва кўпинча бирор қарорга келиш жараёнига тўсқинлик қилади.
Кўпинча мусулмонлар Масиҳга юз тутганларида, уларнинг ҳаётларига таҳдид қилинади: уларни меросдан маҳрум қилишади, эгаллаб турган лавозимларидан бўшатиладилар, ёки ўқув даргоҳидан хайдаладилар; улар уйланган бўлсалар, хотин ва бола-чақаларидан айриладилар; агар бўйдоқ бўлсалар, ўзлари яшаб турган ҳудуд қизларига уйланишдан маҳрумдирлар; уларнинг хизмат лавозими кўтарилмайди; улар мачитлардан ва барча диний байрамлардан қувиб чиқариладилар; хуллас, уларнинг барча кундалик оилавий ҳаёти ҳам, жамоатчилик билан алоқалари ҳам бузилади.
Бошқача айтганда, масиҳийликни қабул қилган мусулмонлар радди маърака, яъни қочқин бўлиб қоладилар.
Келинг, шу ерда тўхтайлик–да, исломдан Худо Шоҳлигига ўтувчи одам бошидан нималарни кечириши мумкинлигини кўриб чиқайлик.
Диний эътиқод ўзгаришидан жароҳат олиш
Павлус мажусийлар орасида ваъз қилишга юборилди. Раббий унга шундай деган эди:
“Мен сени ўз халқинг қўлидан қутқараман. Сени ғайрияҳудийлар орасига юбораман, Мен сени уларнинг қўлидан ҳам қутқараман.Сен уларнинг кўзларини очасан, уларни зулматдан ёруғликка, шайтоннинг ҳукмронлигидан Худонинг ҳукмронлигига қайтарасан. Менга имон келтириш орқали уларнинг гуноҳлари кечирилиб, улар Худонинг танланган халқи орасидан жой оладилар”
(Ҳаворийлар 26:17, 18).
Авалам бор, “фаҳмлаш”нинг кучли таъсири исломга янгича қарашдан юз беради. Исо Масиҳ таълимоти нуқтаи назаридан исломнинг дажжоллик руҳи яққол намоён бўлади. Масиҳий воизнинг вазифаси – Худо Каломидан фойдаланган ва Илоҳий Руҳга таянган ҳолда мусулмонда Исо Масиҳ ҳақиқатини “кўра олиш” қобилиятини ривожлантириш, ва аксинча, ислом ақидаларининг сохталигини очиб ташлашдан иборатдир.
Бу ерда гап иблис ҳукмидан чиқиб, Худо ҳукмига ўтиш ҳақида боради. Бир ҳокимият (иблис)дан кетиб, бошқасига қўшилганда жароҳат етказилади. Бу жараёнда иблис ёки унинг малайлари одатда мусулмонларни қўрқитадилар, янги имонлиларга тан жароҳати етказилади, деб пўписа қиладилар. Азиз бўлиб қолган дин, аслида Худонинг асосий душмани – иблисга хизмат қилаётганини билган одам васвасага тушиб қолади. Иблис ҳукмидан озод бўлиш имонлига кучли жароҳат етказади.
Ғурурнинг барбод бўлишидан жароҳат олиш
Ислом, тизим сифатида, инсон ғурури билан ўйнашади: гўёки исломнинг барча амрларини аниқ бажариб, жаннатга ўзимизнинг ҳаракатларимиз туфайли тушишимиз мумкиндай тасаввур пайдо қилади.
Инсон гуноҳсиз, аммо заиф туғилишига мусулмонлар ишонадилар. Мусулмонлар ҳақиқатдан ҳам гуноҳ қилганликларини ва қутқарилишга муҳтож эканликларини тушуниб, кўпинча масиҳийликни қабул қиладилар. Бутун оламга машҳур Қоҳиралик жарроҳ ва ёзувчи, марҳум доктор Камол Ҳусайн атоқли мусулмонлардан биринчи бўлиб Исо Масиҳ ибронийлар томонидан хочга тортилишининг (ёки мусулмон нуқтаи назаридан – хочга тортилишга тажовузининг) аҳамияти тўғрисида ёзди. Яҳудий дин пешволари бундай жазони инсон ғурурини топташ учун, қолаверса, инсоният одамзодни адолатли ҳимоя қила олмаганлигини кўрсатиш учун қўллашган. “Ёвузлик шаҳри: Қуддусда Жума” номли китобда Камол Ҳусайн шундай деб ёзади:
“Айнан инсоний нуқтаи назардан, шубҳасиз, улар нотўғри иш қилдилар. Исонинг айбсизлик ҳуқуқини поймол бўлишига улар йўл қўйдилар. Улар ўз эътиқодини йўқ бўлиб кетишга топширдилар, ўз Пайғамбари (Исо)ни хўрладилар, ўзларини ўзлари барбод қилдилар... Улар тўғри йўл тутаётганларига шубҳаланмас эдилар, инсон ҳуқуқи эса меъёридан чиқувчи уларнинг интуицияси ва фикрича, уларга ноқонуний бўлиб туюларди” (Hussein, 1959:120).
Ҳусайндай нозик табиатли одам учун, арзимас хатога йўл қўйган имонли ҳеч қандай эътиқод ғурурига эга эмас, деган хулосага келиш табиийдир. Шундай қилиб, мусулмонлар учун масиҳийликни қабул қилиш эътиқод ғурурининг барбод бўлишига ҳам сабаб бўлади, деган қарашлар ҳамон ҳукмрондир.
Бахтга қарши, кўплаб мусулмонлар бошқача фикрни қўллаб-қувватлайдилар, жумладан, одамзод ўзининг эзгу ишлари билан қутқарилиши мумкин; Исо Масиҳ ўзгаларнинг гуноҳи учун хочга тортилмаган; Худо Исони қутқарди ва Уни тириклайин осмонга кўтарди, каби фикрларни кўриш мумкин.
Ўзига ўлимдан жароҳат олиш
“... Агар ким Менга эргашишни истаса, ўзидан кечсин ва ҳар куни ўз хочини кўтариб, ортимдан юрсин” (Луқо 9:23).
Мен узоқ йиллар давомида мусулмонлар орасида воизлик қилдим ва қуйидагича гапларни кўп эшитдим: “Жаноб МакКерри, масиҳийлик таълимоти амалий эмас, унинг қонун-қоидаларини умуман бажариб бўлмайди. Ахир, пок, тоза онгга эга бўлиш “нотабиийдир”. Доимо жинсий алоқа ҳақида ўйлайдиган одамлар яқинларига ёрдам бериш қобилиятига эга эмаслар. Одамзод ўз душманларини сева олмайди. Инсон ўз душманини ёмон кўриши ва ундан ўч олишга ҳаракат қилиши табиий ҳолдир. Исломга ўтинг. Бу – табиий одамнинг эътиқодидир. Ислом инсоният қандай бўлса, шундайлигича қабул қилишга мўлжалланган”.
“Янгидан туғилиш” ғояси ислом учун ётдир. “Аслида сиз қандай бўлсангиз, шундайлигингизча келаверинг. Фақат шундай деб айтинг: “Оллоҳдан ўзга Худо йўқдир ва Муҳаммад – Худонинг пайғамбари”, ҳаммаси жойида бўлади”. Мусулмон бўлиш шунчалик осонки, бу ҳеч қандай ҳаракат талаб этмайди; бироқ мусулмонликни тарк этиш – биз юқорида таъкидлаб ўтганимиздек, бошқача ишдир.
“Янгидан туғилиш” бир дунёдан бошқасига ўтишни англатади – зулмат шоҳлигини тарк этиб, Худонинг севикли Ўғли Шоҳлигига киришни билдиради. У Худо кўзи ўнгида ўзини ўзи англашнинг асоссизлигини билдиради. У илоҳий ҳаёт тарзини эгаллаш мақсадида оиладан, жамоатдан, халқдан ажралиб кетишга йўл қўяди. Янгиланган бўлишга, яна Илоҳий образда мужассам бўлишга талаб – бу яқиндагина ўз эзгу ниятлари билан ўзини англашга интилганлар учун қақшатқич зарбадир.
Худони оиладан устун қўйишдан жароҳат олиш
Ўрта ҳол мусулмон учун оила Ўрта Шарқда – ҳамма нарса. Ғарбда кенг тарқалган ўта шахсиятпарастлик ғояси исломга ниҳоят даражада бегонадир. Оилалар қарор қабул қиладилар. Никоҳлар режалаштирилади. Катта оилани мужассамлаштирувчи жамоат садоқат маркази ҳисобланади.
Мусулмон учун ўз оиласи ёки жамоатидан айрилиш ақл бовар қилмайдиган ҳолатдир. Қаерга кетиш мумкин? Қаердан ҳимоя излаш керак? Менинг ўрним қаерда? Мен нима деган одам бўлдим? Мен қандай шахсман? Инсоний нуқтаи назардан, мусулмон ўзининг ўрни дунё ислом жамоати (Дор ул-ислам)га тегишлилигини ҳис этади.
Мусулмонни масиҳийликка ўтишидан олдин ўйлантирадиган оддий масалалардан бири шундайдир: “Менинг янги жамоатим, оилам, ижтимоий шарт-шароит қандай бўлар экан?” Ҳақиқатдан ҳам ота-она, хотин, бола-чақалар ва ватандан айрилиш оддий мусулмон учун нақадар оғир.
“...Оллоҳ адаштирган кимсаларни Тўғри Йўлга солмоқчимисизлар?” Қуръондан олинган (4:90(88)) бу сўзлар масиҳийликни қабул қилган яқин дўстларига мусулмон жамоатининг аъзолари ёрдам беришини таъқиқлайди.
Имонли мусулмон жамоати янги имон келтирган масиҳийга бирон кўмак беришни қўллаб-қувватламайди. Учта воқеани биламан: Саудиялик учта йигит масиҳийликни қабул қилган. Учала йигит ҳам чет элда юрган пайтларида Масиҳга юз бурганлар. Уларнинг ҳар бири уйга қўнғироқ қилиб, отасига нима юз берганлигини сўзлаб бериши керак эди. Мана, учала отадан ҳар бирининг жавоби:
1. “Уйга қайтиб келмасанг ҳам бўлади. Агар сен уйга қайтсанг, биз сени ўлдиришга мажбурмиз”.
2. ”Уйга келгин–да, ўз ишларингни битиргин. Сўнгра бизнинг мамлакатдан узоқроққа кет. Бу ерда сенга ўрин йўқ””.
3. ”Сен келишинг мумкин, аммо сен ўз эътиқодингни сир сақлашинг керак” (Йигит шундай йўл тутди ҳам).
Агар янги имон келтирган одам ўз она юртида яшаса ҳам, қувғинлик ҳисси уни тарк этмай, қалбини кемираверади. Саудия Арабистонида фақат камчилик одамларгина янгидан қабул қилган эътиқодларига шундай оғир вазиятда охиригача содиқ қолади.
Янги имонга кирган учинчи йигит отасининг талабига кўра, эътиқодини сир тутди. Ўз эътиқодини сир тутган имонли ҳақиқий ҳисобланадими? Бундай вазиятга тушган одамларга шахсан мен бирор фикр айтолмайман. Бироқ мен шуни аниқ биламанки, жамият эътиборини ўзига жалб қилган ҳолда, Исо муросага келмайдиган бўлган.
“Шундан сўнг Исо халқ билан шогирдларини олдига чақириб деди:— Кимда–ким Менга эргашишни истаса, ўзидан кечсин ва ўз хочини кўтариб, ортимдан юрсин. Ким ўз жонини асраб қолмоқчи бўлса, уни йўқотади. Ким Мен учун ва Хушхабар учун жонини берса, жонини асраб қолади.
Агар инсон бутун дунёни эгаллаб олса–ю, ўз жонидан маҳрум бўлса, бундан унга нима фойда?!Инсон ўз жони эвазига қандай тўлов бера олади?! Бу бевафо ва гуноҳкор насл орасида Мендан ва Менинг сўзларимдан уялманглар! Акс ҳолда Инсон Ўғли муқаддас фаришталар билан бирга Отасининг улуғворлигига бурканиб келганда, У ҳам сизлардан уялади” (Марк 8:34-38).
Хотин ва бола-чақадан айрилишдан жароҳат олиш
Ҳадисларда айтилишича, исломдан чиқиб масиҳийликни қабул қилган эркаклар хотин ва болаларидан айрилади. Агар масиҳий аёл киши бўлса, унинг эри хотинига нисбатан нима хоҳласа, шундай қилади: хотинини уйда қолдириши ёки бўлмаса у билан ажралиши мумкин (Zwemer, 1924:34). Агар исломдан юз ўгирган бўйдоқ бўлса, хотин топиб унга уйланиши амри маҳолдир.
Масиҳга келишнинг оқибатлари бешафқатдир. Янги имонга келган масиҳий хотин ёки эрсиз қолиши мумкин, оила қуришдан умидини узишдан бошқа чораси йўқ, янги ҳаётни бошлаш учун нотабиий ҳолатда қолади.
Ишни йўқотишдан жароҳат олиш
Мусулмон жамоатининг аъзоси имондан юз ўгирган мусулмонга ҳеч қандай ёрдам қилмаслиги керак (қаранг: Қуръон, 4:90(88)). Мусулмонликдан юз ўгирганлар мунофиқ ҳисобланадилар ва эътиқодга қайта тикланмайдилар. Мунофиқларга ҳеч кимнинг раҳми келмайди. У ҳеч бир мансабга кўтарилмайди.
Замонавий араб дунёсидаги ваҳимали жараёнлардан бири – бу фундаментализмнинг тобора ўсиб бориш жараёнидир. Мисрда фундаменталистлар депутати мамлакатдан масиҳийларни ҳайдаб чиқаришмоқчи эканликларини очиқ–ойдин қилиб айтди. Ливия раҳнамоси Каддафининг таъкидлашича, араб – масиҳийдир деган ҳолат мавжуд бўлмаслиги керак. Унинг Ливандаги дунё формуласи, эсингизда бўлса, шундан иборат эдики, Ливан масиҳийларининг ҳаммасини ҳайдаб чиқариш ёки ўлдириш керак.
Юқорида айтиб ўтилганларнинг ҳаммаси “ярамас сценарийнинг вариантидир”. Агар араб мамлакатларида – ислом марказида – фундаменталистлар ҳокимиятни қўлга киритадиган бўлсалар, унда ўша ҳолат амалга ошади. Аммо шуниси ажабланарлики, ниҳоятда ёмон вазиятларда ҳам мусулмонлар Масиҳга юз тутадилар – ҳаттоки Саудия Арабистонида ҳам. Масиҳийликни қабул қилаётган мусулмонлар жуда катта қурбонликлар келтираётганларини масиҳий миссионерлар билишлари керак ва бу жафокашларга дунёвий тоталитар тузумдан чиқиб кетишларига миссионерлар қўлларидан келган ёрдамни аямасликлари лозим.
35 – боб
Мураббийлик баҳоси
“Масиҳнинг ҳаворийлари сифатида биз сизларнинг олдингизга талаблар қўйишимиз мумкин эди. Aммо биз, болаларини ардоқлаган эмизикли онадай, сизларга меҳрибон бўлдик.Сизларга жуда қаттиқ кўнгил боғлаган эдик. Шунинг учун сизларга Худонинг Хушхабарини айтибгина қолмадик, балки юрагимиздан ҳам жой бердик. Чунки сизлар бизга жуда азиз бўлиб қолгандингиз (1 Салоникаликларга 2:7, 8).
Озод ғарб жамоатида яшовчи масиҳий мураббийнинг хизмати, юқорида айтиб ўтилган оятлардаги каби осонгина кечмайди, кўп сарф-харажатни ва қувватни талаб этади. Шундай бўлса ҳам, барибир кундалик ҳаёт доирасидан ташқарига чиқмайди. Ҳеч қандай полиция, ҳеч қандай тасодифий кризислар, ҳеч қандай молиявий қийинчиликлар, ҳеч қандай уят, номус ва ҳеч қандай хавф-хатар йўқ. Ёпиқ тоталитар жамиятда эса вазият бирданига ўзгариб, масиҳий мураббий мушкул вазиятда қолиши мумкин.
Сизнинг шогирдингизнинг қариндош-уруғлари унинг шубҳали хулқи ҳақида полицияга хабар бердилар. Полиция шогирдингизнинг олдига келади. Сўроқ ўтказади. Шунда сизнинг номингиз ҳам тилга олиниши мумкин. Ҳукумат аъзоларига маълум қилинади. Шогирдингизни ишдан бўшатишади. Қариндошлар хотинидан ва болаларидан айиришга уринадилар. Сизнинг шогирдингиз чуқур дипрессияга тушади. Сизнинг миссионерлик фаолиятингиз эса хавф остида қолади.
Келтирилган сценарийнинг кўплаб вариантлари бўлиши мумкин.
Бундай вазиятда сизнинг вазифангиз қандай бўлади? Шогирдингизни нима билан қўллаб-қувватлашингиз мумкин? Фараз қилайлик, сиз худди ўша мамлакатда ва худди ўша шаҳарда яшайсиз. Шогирдингиз сиз билан кўришишни истармикан? Унга сиз ортиқча юк бўлмайсизми? Сиз у билан қандай мулоқот қиласиз? Тасаввур қилайлик, сиз бошқа мамлакатда яшайсиз. Сиз доимий мураббий эмассиз. Қандай чора кўрасиз? Ёки фараз қилайлик, сиз шогирдингизнинг халқига мансубсиз, у билан ёнма-ён яшайсиз. Келажакдаги сизнинг фаолиятингиз полиция билан тўқнашишингизга сабабчи бўлади. Ҳаётингизни хавф-хатарга қўйиб, шогирдингизга мураббийлик қилишни давом эттирасизми? Ёпиқ тоталитар мусулмон жамиятидаги масиҳий хизматчилар олдида кўндаланг турадиган масалалар шулардир. Мисол келтираман.
Малайзияда хитой масиҳийлари асосан мусулмонлар орасида ваъз қилар эдилар. Улар янги имонга кирганлар билан биргаликда қамоққа олиндилар. Полициячиларнинг тўридан қутулиб қолган масиҳийларнинг айримлари чет элга қочишди. Марокашда чет эллик масиҳий хизматчилар доимий равишда мамлакатдан чиқариб юборилади (Раббий у ерга яна янгиларини жўнатади). Туркиянинг катта-катта шаҳарларида дин асосида жанглар бўлиб ўтади. Унда масиҳийликни қабул қилган мусулмонлар ҳам иштирок этадилар. Чет эллик воизлар доимо таъқиб қилинадилар. Нигерияда кўплаб жамоат ибодатхоналари тамомила ёндириб юборилган, бу мамлакатнинг ғарбий мусулмон вилоятларида руҳонийлар ўлдирилган. Саудия Арабистонида диний полиция Муқаддас Китобларни мусодара қилади, жамоат йиғинларини таъқиқлайди ва чет эллик масиҳийларнинг жамоат фаолиятини юргизишни манъ қилади. Мисрда минглаб номинал православ “масиҳий”-коптлар мусулмонларнинг оғир иқтисодий чекловларига дуч келишди: далалардаги оқар сувни тўсиб қўйиш қўрқуви уларга исломни қабул қилишни мажбур этди. Бу мамлакатда исломдан масиҳийликка яқиндагина ўтган йигит қийноқларга чадамай вафот этди. Чет эллик миссионерлар эса шогирдларидан биронтаси сўроқ пайтида полициячиларга уларни масиҳийликка олиб келган одамнинг исмини айтганларидан тағин хайрон бўладилар.
Нақадар ажабланарли кўринса ҳам, бундай оғир вазиятларга қарамасдан юқорида қайд этилган мамлакатлардагина эмас, балки дунёнинг бошқа мусулмон давлатларида ҳам, жумладан, кам сонли мусулмонлар мавжуд Россия, Ҳиндистон ва Хитойда ҳам воизлик давом этиб келмоқда. Ўша адашган халқларга Худонинг буюк севгиси исботи шундан иборатки, барча тўсиқларга қарамасдан, воизларга Худо ишлаш усулларини айтиб беради.
Буларнинг ҳаммаси қуйидагича саволни келтириб чиқаради: бундай оғир шарт-шароитларда нима қилиш керак? Биз фойда келтириши мумкин бўлган бир нечта ғоя ва ҳаракат усулларини тавсия этмоқчимиз. Улардан баъзи бирлари универсал, ҳар қандай шарт-шароитларда ҳам амалий натижа бера олади – ёпиқ жамоат шароитида яшасак ҳам, натижага эришамиз. Бунинг учун мураббий сифатида қандай ҳаракат қилишимиз кераклигини кўриб чиқамиз.
Мураббий ҳаётида ўзгалар эҳтиёжи учун ибодатни
ҳимоялаш
Индивидуал ўқитишни қандай ўтказиш кераклиги ҳақида муҳокамани бошлашдан олдин, янги имонга кирганларга қай даражада ғамхўрлик қилиш кераклигини эслаб ўтишимиз лозим. Гап бировнинг эҳтиёжи учун қилинадиган ибодат ҳақида бормоқда. Яна масиҳий миссионерлар ҳаётидан айрим лавҳаларга мурожаат этамиз. Улар бошдан ўтказган воқеалар алоҳида мактаб вазифасини бажаради.
Миссионерлар ҳаётидаги энг ажойиб ҳодисалардан бири Хитой ички миссиясида Ж.О.Фрэзер билан юз берди. У ўтиб бўлмас тоғларда жойлашган Жанубий Хитойнинг кенг территориясидаги лису халқи орасида ваъз ўқиши керак эди. Худонинг марҳамати билан лису юртининг кўплаб шаҳар ва қишлоқларидаги унинг фаолияти сермаҳсул бўлди. Силжишдаги қийинчиликлар сабабли ва вақт етишмаслигидан ўз шогирдларини ўзи хоҳлаганича бориб кўришга унинг имкони йўқ эди. Вақтнинг етишмаслигидан кўпинча бориб кўролмаган шогирдларининг эҳтиёжлари учун ибодат қилишга у аҳд қилди ва бунга қўшимча вақт ажратишни лозим топди. Бир неча ойдан сўнг Ж.О.Фрэзер шундай хулосага келади: эҳтиёжлари учун ибодатга кўп вақт ажратган узоқдаги шогирдлари, кунда бориб учрашиб турган шогирдларига қараганда катта муваффақиятга эришибдилар. Шубҳасиз, унинг чиқарган хулосалари субъективдир. Бироқ мен шунга ишонаманки, бу шогирдларнинг муваффақияти аслида Ж.О.Фрэзернинг уларнинг эҳтиёжи учун қилган ибодатлари билан бевосита ва билвосита боғлиқдир. Худди шу сингари, имонлиларнинг муваффақиятига Худо сабабчи бўлиб қолади. Бизнинг нуқтаи назаримиз бўйича, Худо нимага интилаётган бўлса, ибодат ўша нарсага эришишда Худога ёрдам беради. Исонинг мисолида буни кўриб чиқамиз.
Исо Ўз шогирдларини жуда яхши биларди. Энг ёмони Бутрус билан қандай воқеа юз беришини олдиндан била туриб, у учун ибодат қилди. Ушбу ҳикояни эслайсизми?
Исони қўлга олаётганларида, Бутрус, яъни“Тош” лақабли шогирди журъатсизлик қилди. Ҳамма шогирдлар Исодан воз кечса ҳам, мен асло воз кечмайман, деб Бутрус айтгандан кейин шу воқеа юз берди! Оқибати нима бўлди? Исо олдиндан айтганидай, Бутрус Исодан уч маротаба тонди!
Аммо ҳали ҳаммаси қўлдан бой берилмаган эди. Айнан Бутрус Эллигинчилар Куни буюк ибодат сўзларини айтди. Бунинг натижасида уч мингга яқин одам Раббийга юз тутди. Бундай ўзгаришнинг содир бўлиш сабаби нимада? Энг асосий сабаб шунда эдики, бу ҳодиса юз бергунга қадар Исо Симун Бутрус учун ибодат қилган эди. “Шимўн, Шимўн! Мана, буғдойни ғалвирдан ўтказишгандай, шайтон сизларни синовдан ўтказишга изн сўради.Бироқ имондан тоймасин, деб Мен сен учун ибодат қилдим. Сен тавба қилиб, Менга қайтганингдан кейин, биродарларингни имонда мустаҳкамла” (Луқо 22:31, 32).
“Бироқ Мен, имондан тоймагил, дея сен учун ибодат қилдим”. Аммо имон бироз муддатга сусайди, бироқ у ғалабага эришди. Бутрус йўқолмади. Исо Бутруснинг имонда тойишини олдиндан билган. Исо шуни кутарди. Исо тирилгандан кейин шогирдларига уч марта зоҳир бўлди, Бутрусдан барча ҳаворийларнинг олдида уч маротаба иймони тан олинишига эришди. Ҳар сафар Исо Бутрусдан Уни севишини сўрарди ва бунга жавобан у шундай дерди: “...Қўзиларимни ўтлат... Қўйларимни боқ... Қўйларимни ўтлат...” (Юҳанно 21:15-17). Исо тушунди. У Бутрусни имонга қайтарди. Аммо Бутруснинг имонда қайта тикланишига ҳам, албатта, олдинроқ у учун қилинган ибодат сабабчи бўлди. “Мен сен учун ибодат қилдим”.
Исо ибодатларининг мазмунига тегишли ҳамма далиллар ҳам Муқаддас Битикда ёзиб қолдирилмаган. Шунинг учун диққатга сазовор ибодатларни ёзиб бориш ниҳоятда муҳимдир. Мусулмонлар орасида ваъз қилиш миссионерларни оғир шафқатсизликларга ҳам дучор қилади. Шундай экан, ваъз бизнинг ибодатимиз асоси сифатида уларнинг эътиқоди мустаҳкамланиши тўғрисидаги ибодатдан иборат бўлиши керак эмасми?!
Павлуснинг ҳаётида бир нечта лавҳалар мавжуд. Бу лавҳалар унинг шогирдлари эҳтиёжлари учун қилган ибодатларининг моҳиятини очиб беради. Қуйидаги оятларга эътибор қилинг:
“Мен Раббимиз Исога бўлган эътиқодингиз ва бутун Худо азизларига бўлган муҳаббатингиз ҳақида эшитганимдан буён, доим сизларни ибодатларимда эслайман, тинмай Худога шукроналар айтаман. Раббимиз Исо Масиҳнинг Худоси, улуғвор Падар, Ўзини таниб-билишингиз учун сизга ҳикмату ваҳий руҳини ато этсин. Унинг Ўзи сизларнинг кўнгил кўзларингизни ёруғ қилсин, токи У сизларни нақадар улуғ бир умидга чорлаганини билиб олинглар, Ўз азизларини қанчалик бой ва улуғвор бир меросга сазовор қилганини қадрланглар. Биз, имонлиларга таъсир ўтказаётган Худонинг ҳадсиз-поёнсиз куч-қудрати буюклигини ҳам билиб олинглар” (Эфесликларга 1: 15-19).
“Келинглар, меҳр–муҳаббат билан ҳақиқатни айтиб, жамоатнинг боши бўлган Масиҳга ўхшаб ҳар жиҳатдан етук инсонлар бўлайлик. Унинг бошчилигида бутун бадан паю бўғинлар ёрдамида ўзаро уланади ва бирикади. Ҳар бир аъзо ўз вазифасини бажарар экан, бутун бадан ўсиб боради ва меҳр–муҳаббат туфайли бақувват бўлади. Шундай экан, Раббимиз Исонинг номидан қатъий тайинлаб, сизларга айтаман: энди беҳуда ўй–хаёлларга берилган Худосиз одамлардай яшаманглар.Уларнинг онглари зулматга ботиб қолган, Худо берадиган янги ҳаётга бегонадирлар, чунки улар бағритош бўлиб, жаҳолатда қолганлар. Улар ҳар қандай ор–номус туйғусини йўқотиб, фисқу фужурга берилганлар, ҳар хил ифлос ишларни иштиёқ билан қиладилар” (Эфесликларга 4:16-19).
«Эй Филимўн, мен ибодат қилганимда сeни эслаб, ҳар доим Худойимга шукр айтаман. Чунки сенинг Раббимиз Исога бўлган имонинг ва барча азиз биродарларга бўлган муҳаббатинг ҳақида эшитиб турибман. Ибодатим шуки, бизники билан бир бўлган имонинг Исо Масиҳ номи учун қилишимиз керак бўлган яхшиликларни чуқурроқ тушунишингга олиб келсин. Биродарим, сен туфайли биродарларнинг кўнгли тинч. Сенинг меҳр-муҳаббатинг менга катта севинч ва тасалли берди.
Филимўн, сен ҳам, мен ҳам Масиҳга ишонамиз. Шунинг учун мен жасорат билан сенга ўз бурчингни бажаргин, деб буюрсам бўларди”
(Филиппиликларга 1:3-8).
Шогирдларига Масиҳ қандай буюк севгисини намоён этган-a! Павлус тинмай ўз шогирдлари учун Худога шукроналар айтарди. Унинг асосий мақсади – шогирдларни Худонинг марҳаматига тўлганини кўриш эди. Унинг истаги – барча шогирдлар Худонинг буюк севгисини тушунишсин, ниятлари рўёбга чиқсин, Худонинг куч-қудратида ҳаракат қила олишсин. У, шогирдларим Худони янада яқинроқ билишсин, деб хоҳларди. У Масиҳни имон орқали шогирдлар қалбида жо бўлишини истарди. Булар шогирдларнинг ҳаётида амалга ошиши учун Павлус доимо кўп вақтини ибодатда ўтказар эди. Албатта, Худо унинг ибодатларига жавоб беришига ишонарди, чунки Павлус ўз шогирдларини “юрагининг туб-тубида сақларди”.
Одат тусига кириб қолган ўзгаларнинг эҳтиёжи учун ибодат қилишга қўшимча тарзда, Павлус шогирдларига севгисини намоён қилар ва уларга доимо ғамхўрлик кўрсатарди.
Севгини намоён қилиш зарурати
Азоб чекаётган одамларни – ёлғиз, қувилган ёки хўрланган қалбларни қандай тутиб олишни иблис яхши билади. “Сен ҳеч кимга керак эмассан. Орқангга қайт, сени яна қабул қилишади. Агар сен яна исломга қайтсанг, сенинг азоб-уқубатларингга чек қўйилади”. Агар севги ва ғамхўр мураббий ёки эътиқодли жамоат бўлмаса, тушунмовчилик, ғам-ғусса ва қаҳр-ғазаб янги имонлининг юрагида томир отади ва иблисга қалб эшикларини ланг қилиб очиб беради.
Биз учун бу қанчалик ақлга тўғри келмаётгандай туюлса ҳам, Худо бизга янги имонлиларга ғамхўрлик қилиш мажбуриятини ва имтиёзини юклаганга ўхшайди. Қолаверса, биз бажараётган вазифа жуда муҳимдир. Мисол тариқасида чақалоқларни тарбиялашни эслашимиз мумкин. Қаерда севги ва муҳаббат, меҳрибонлик ва ғамхўрлик ҳукм сурса, ўша ерда улар гуллаб–яшнайдилар. Агар болалар севги ва меҳру муҳаббатдан маҳрум қилиниб, ўз ҳолига ташлаб қўйилса, жажжи болажонлар заиф ва қасалманд бўлиб қоладилар, ҳаттоки ўладилар ҳам. Инсон қалби айнан шу тарзда садо бериши мумкинми? Бизнинг ўйлашимизча, ҳа. Афсуски, бу далилни исботловчи ва ҳужжатларга асосланган тадқиқотлар менга номаълум; фақатгина менинг узоқ йиллик шахсий кузатишларим бор, холос. Севги, қўллаб-қувватлаш, кўнгил сўраш, мулоқот, инсонларга кўрсатилаётган ғамхўрлик ҳисси, ўзингни кимгадир кераклигингни англаш, сен билан қандай ҳодисалар юз бераётгани ва бу кимларнидир қизиқтираётганлигини билиш – одамлар учун ниҳоятда зарур. Эҳтимол, исломдан келаётганлар учун бу ҳал қилувчи амалий моҳиятга эгадир.
Исонинг Ўзи ҳам бизни ҳеч қачон унутмасликка ва биздан воз кечмасликка ваъда берган. “...Чунки Худонинг Ўзи: “Сени ҳеч ташлаб кетмайман ва асло тарк этмайман”, - деган” (Ибронийларга 13:5). Баъзи бир янги имонга кирганлар бошиданоқ ўзларида Раббийнинг мавжудлигини ва Раббий уларни ҳеч тарк этмаётганлигини англаганлар. Одатда катталардан, етук масиҳийлардан ўрганиш натижасида бошқаларда бу ҳис-туйғу аста-секин ўсиб бораверади.
Раббий Ўз ҳаётида шогирдларини, Мен билан бирга бўлинглар, деб даъват этганини кўрамиз, токи шогирдлар Унинг ғамхўрлигини ва севгисини доимо ҳис этсинлар, деб шундай даъват қилган эди. У доимо Ўз шогирдларига таълим бертган, йўлга солган, Ўз ҳокимиятини, донолигини, илоҳий тақдирини улар билан баҳам кўрган. У шогирдларнинг оёқларини ювди, ниҳоят, улар учун жонини қурбон қилди.
Исо истисно ва Унинг намунаси етишиб бўлмайдиган орзу деб ўйламаслигимиз учун, Худо оддий инсонни, ҳатто масиҳийларни ўлдирган Тарслик Шоулни танлади; худди сиз ва биз каби бу одамнинг тупроғи бир жойдан олинган, уни севги бобида Худо ибрат қилиб кўрсатган.
Ушбу бобнинг бошида биз Павлуснинг Салоникаликларга Мактубидан парча келтирдик. Бу Мактубдан Павлус ўз шогирдларига она болаларига қандай меҳрибонлик қилса, шундай севганини, уларга ғамхўрлик қилганини, ҳаттоки шогирдларни кучли севиб, улар учун жонини фидо қилмоқчи бўлганлигини билиб олдик. Павлус шундай деб ёзади: “Мен Исо Масиҳнинг меҳр-муҳаббати билан сизларнинг ҳаммаларингизга иштиёқманд бўлганимга Худо шоҳиддир” (Филиппиликларга 1:8). “Исо Масиҳнинг меҳр-муҳаббати билан”. Исо ҳаммамиз учун Ўзини қурбон қилди. Унинг Руҳи Павлусда яшашда давом этди, У бугунги кунда бизда яшамоқда. Бу севги шогирдларининг кетидан изма-из юришга Павлусни қандай ундаганини бир кўринг-а: “Бир мунча вақтдан кейин Павлус Барнабога деди: “Қани, биз Раббимиз Исо ҳақидаги хабарни ваъз қилган шаҳарларга борайлик, имонлиларни йўқлайлик, уларнинг ҳол–аҳволини билайлик” (Ҳаворийлар 15:36).
Агар Павлус одамларни ўзи бориб кўролмаса, бирортасини жўнатиб ўзи ҳақида хабар қиларди, ёки хат ёзарди, ёки бўлмаса унисини ҳам, бунисини ҳам амалга оширарди. Ўзининг ўрнига жўнатган одамлар тўғрисида Павлуснинг эслашига эътибор беринг:
Эфесдаги шогирдларга:
“Исо Масиҳни иззат–ҳурмат қилганингиз учун бир–бирингизга бўйсунинглар. Эй, хотинлар, сиз Раббимиз Исога қандай бўйсунсангиз, эрларингизга ҳам шундай бўйсунинглар” (Эфесликларга 5:21, 22).
Колосадаги шогирдларга:
“Мен ҳақимдаги барча янгиликларни Раббимиз Исонинг содиқ хизматкори, ҳамкорим ва суюкли биродарим Тихик сизларга айтиб беради. Сизларга далда бериб, ҳол–аҳволимизни сизларга билдирсин, деб мен уни сизларнинг олдингизга жўнатяпман” (Колосаликларга 4:7, 8).
Филиппидаги шогирдларга:
“Раббимиз Исонинг иродаси билан яқинда Тимўтийни сизларнинг олдингизга юбораман, деб умид қиламан. Шунда аҳволингиздан хабардор бўлиб, кўнглим таскин топади... Шунинг учун тақдирим аниқ бўлиши биланоқ Тимўтийни сизларнинг олдингизга юбораман, деб умид қиламан” (Филиппиликларга 2:19, 23).
Жамоатларни тинчлантириш ва қўллаб-қувватлаш мақсадида Павлус баъзи бир шогирдларига хат ёзишга (Галатияликларга, Эфесликларга, Филиппиликларга, Салоникаликларга), шахсан келиб кўриш имкониятини қилолмаган (Колосалик ва Римлик) имонлилар жамоатига мактублар йўллашга вақт ажрата олди.
Ушбу мактубларни ёзиш учун маълум вақт керак. Ҳаттоки улар оддий шахсий мактублар бўлибгина қолмай, балки қавмбошилар учун панд-насиҳатлар асоси, олий даражадаги илоҳий рисола, воизлик фалсафаси ва стратегиясида қўлланма сифатида хизмат қилади. Павлус яна ушбу мактублардан турли одамларни қутлаш учун ва Масиҳ Танасида жипслашиб, биродарлик ва ғамхўрлик ришталарини ривожлантириб бораётган инсонларни олқишлаш учун фойдаланган. Сўнгги омил яккаланиб қолган янги имонлиларнинг ҳолатини барқарор ҳолга келтиради, янги имонлилар қўшилган жамоат ўзларининг кўзи ўнгида ажойиб маъно касб этади. Юқорида кўриб чиқилган фаолият кўп вақт ва кучни талаб этади. Ҳақиқатдан ҳам у барча вақтни оладиган машғулотдир. Муваффақиятга эришиш ва янги имонлиларни тарбиялашга жалб этилганларнинг хавф-хатарга учраши айнан шунда мужассамлашган. “Мураббийлик баҳоси” сифатида Павлус санаб ўтган қийинчиликларга диққат қилинг:
“Улар Масиҳнинг хизматкорларими? Мен бефаросатлик қилиб айтяпманки, уларнинг ҳаммасидан устунман. Заҳмат десангиз, мен улардан кўпроқ заҳмат чекдим. Зиндон десангиз, улардан кўпроқ зиндонда ётдим. Зарба десангиз, мен ҳаддан ташқари кўп зарба едим, ҳатто кўп марта ўлимга рўбаро бўлдим. Яҳудийлар томонидан беш марта бир кам қирқтадан қамчи едим.
Уч марта калтакладилар, бир марта тошбўрон қилдилар, уч марта кемада ҳалокатга учрадим, бир кечаю кундузни денгиз бағрида ўтказдим. Кўп марта узоқ сафарларда бўлдим. Дарёларда таҳликада қолдим. Қароқчилар ҳужумидан ҳаётим таҳликада қолди. Ўз қондошлариму ғайрияҳудийлар туфайли таҳлика остида қолдим. Шаҳарда таҳлика, саҳрода таҳлика, денгизда таҳлика, сохта биродарлар орасида таҳлика!
Мен анча меҳнат ва машаққат остида, кўп марта уйқусизликда, очлик ва ташналикда қолдим. Баъзан ейишга ноним, совуқда кийишга кийимим бўлмади.Яна булардан ва қолган бошқа нарсалардан ташқари, ҳар куни барча жамоатлар ҳақида қайғуриш ҳам менинг зиммамда...” (2 Коринфликларга 11:23-28).
Келтирилган оятда янги имонлилар мураббийси бўлган инсоннинг табиати ва мажбурияти ҳақида гап боради. Бу ниҳоятда қимматга тушади деб айтиш, сийқаси чиққан гапдир; бу ҳаёт-мамотдир. Аммо шогирдларингизга бўлган севгингиз ва ғамхўрлигингиз туфайли ишонч кўприги пайдо бўлади, шогирдингиз сизнинг панд-насиҳатларингизга амал қилади. Бу ишонч ришталарисиз мураббийлик муваффақиятли бўлмайди.
Бу фаолият турида баъзи бир мусулмон мамлакатларида “кириш чегараланган” муҳитда муваффақиятга эришиш қийин, лекин имкони бор. Мусулмон ҳукумати ўтказаётган визалар устидан назорат, ҳозиру нозир махфий полиция ва полиция хабарчисига айланувчи “меҳрибон” мусулмон қўшнилар, қариндош–уруғлар муваффақиятга эришишни ниҳоятда оғирлаштирадилар. Лекин мураббийликнинг сермаҳсул ҳосили сизни ҳайрон қолдириши мумкин. Худо хизматчиларининг оқимини тасаввур қилиб бўлмайди. Аёл ва эркак воиз саёҳатчилар, бизнесменлар, мутахассислар, талаба ёки ўқитувчилар сифатида келишадилар.
Мураббий ўзларининг “ёпиқ” мамлакатларидан чиқиш истагида бўлган ва яна ўз юртига қайтувчи оддий маҳаллий халқдан ҳам фойдаланиши мумкин.
Қолаверса, радио, почта, магнитофон, видеокассеталар ва мураббий ўзи билан олиб келадиган материалларни ишга солиш ҳам катта фойда келтиради.
Хизматчининг ҳаётида энг муҳими – бу ўз ишига меҳр қўйишдир. Меҳр қўйиб, сиз ўз ҳаёт йўлингизни топасиз.
Эҳтимол, бу ваъзда Худонинг Ўзи фаол иштирок этишини биз эслашимиз жоиздир. Павлус Коринфликларга Биринчи мактубда (3:6) шундай деб ёзган: “Мен уруғ экдим, Аполлос суғорди; лекин Худо ўстирди”.
Худо болаларини тарбиялашда Ўз усулларидан фойдаланади; туш кўриш, ваҳийлар, Худо Каломига эътиборни тортувчи Муқаддас Руҳ самараси ва бошқалар шулар жумласидандир. Менинг ишончим комилки, бу ҳолатлар – янги имонга келганлар эҳтиёжлари учун бизнинг қилган ибодатларимиз натижасидир. Биз эса – иложи борича ўз вазифамизни аъло даражада бажариш зиммамизга юкланган. Озод жамиятдаги идеал шарт-шароитларда ҳам бу жуда қимматга тушади. Бу - ўз ҳаётини ўзгага топширишдан иборатдир. “Мураббийлик баҳоси” номли бобни якунлар эканмиз, биз ушбу бобни Исо Масиҳнинг ҳаётидаги асосий вазифа билан тугатишни лозим топдик. Бу сўзлардан бошқа ажойиб сўзлар бўлмаса керак: “Инсон Ўғли ҳам Ўзига хизмат қилдириш учун эмас, балки Ўзи хизмат қилиш ва Ўз жонини фидо қилиб, кўпларни озод қилиш учун келган” (Марк 10:45).
36 – боб
Мураббийликнинг аниқ мақсадлари
“Болаларим, мен сизларни янгидан туғаётгандай, тўлғоқ азобидаман. Мақсадим шуки, сизларда Масиҳнинг табиати намоён бўлсин” (Галатияликларга 4:19).
Ҳаворий Павлуснинг Галатиядаги шогирдларига ғамхўрлик кўрсатиши учун қандай ажойиб йўли бўлган – то “Масиҳ сизларда гавдаланмагунча...” деб ўгит берди у. Аслида бу нимани англатади? Гап нима тўғрисида бормоқда? Буни қандай амалга ошириш лозим?
Бу – исломда тамомила бошқача! “Нима қилиш керак?” деган саволдан мусулмонлар ташвишга тушадилар. “Мен нима қилишим керак?” “Қандай ибодат қилиш мумкин?” “Маросим поклигига мен қандай етишишим мумкин?” “Жаннатга бориш йўлида мен қандай яхши ишларни амалга оширишим керак?” деган савол доим кўндаланг бўлиб тураверади. Асосий савол: “Муҳаммад менинг ўрнимда бўлганда қандай йўл тутган бўлар эди?” Мусулмон беихтиёр Муҳаммаднинг характеридан ва уни илҳомлантирган руҳдан ниманидир ўзлаштиради.
Шундай қилиб, мураббий масиҳийликка ўтган янги мусулмонларни Муҳаммад таълимотидан ва руҳидан воз кечтиришга, янги имонлида Масиҳнинг “намоён бўлиши”да ёрдам кўрсатишга даъват этилган.
Худонинг тимсоли
Буни тушуниш учун биз Муқаддас Китобнинг биринчи бобига мурожаат қилишимиз керак. Унда биз шундай сўзларни ўқиймиз: “Шундай қилиб, Худо одамни Ўз суратида, илоҳий суратда яратди. Уларни эркак ва хотин қилиб яратди” (Ибтидо 1:27).
Олдинроқ, озод бўлмаган мамлакатда фаолият юритишга қандай тайёргарлик кўриш кераклиги ҳақида гапирганимда, мен Хитой ва Ҳинд имонлилари орасида бўлган Малайзиялик йигит ҳақида ҳикоя қилган эдим. Сал кейинроқ мен ундан, қандай қилиб масиҳий бўлиб қолдингиз, деб сўрадим. Кўзлари ёниб турганча, у шундай деб жавоб берди: “Ибтидо китобининг биринчи бобини ўқиганимдан кейин”. Мен ундан буни тушунтириб беришини илтимос қилдим. Мана у берган жавобнинг асл моҳияти:
“Исломда одам Худо суратида яратилганлиги ҳақидаги таълимот йўқ. Худо - буюк, меҳрибон ва уни англаб бўлмайди, деб ўргатади бизга ислом. Худо аслида қандай кўринишда эканлигини исломда ҳеч ким билмайди. Худо “одамни Ўз суратида яратди” деган сўзлари мени мафтун қилди. Биз бошқа масиҳий биродарларим ва қўлимизда Муқаддас Китоб билан бу масалани ўрганишга киришдик. “Исо – Худо улуғворлигининг инъикоси, Худо борлиғининг аниқ сурати...” (Ибронийларга 1:3), эканлигини биз билиб олдик.
Исо шундай деган: “...Мени кўрган Отамни кўрган бўлади...” (Юҳанно 14:9).
Ёғ суртилган Исонинг ҳаётида Худони кўриш, тушуниш ва англаш мумкин. Исони ҳам “Худонинг Ўғли”, ҳам “Инсон Ўғли” деб аташади. У инсон қиёфасидаги Худонинг суратидир. Мен қандай яратилишим керак бўлса, У шунинг намунаси бўлган.
Биз яна Павлуснинг қуйидаги сўзларини биламиз: “Бунинг натижасида ҳаммамиз имонда якдил, Худо Ўғлини таниб–биладиган, Масиҳнинг камолига эришган етук одамлар бўламиз” (Эфесликларга 4:13). Ва яна: “...Худо Ўзининг бутун борлиғи билан тўла-тўкис Масиҳнинг вужудида мавжуддир. Масиҳга тегишли бўлганингиз учун ҳаётингиз тўла–тўкис, чунки У ҳар бир куч ва ҳокимиятдан устундир” (Колосаликларга 2:9, 10).
Худди ўша ғояни биз 2 Коринфликларга Мактубда 3:18 кўрамиз: “Биз ҳаммамиз очиқ юзимиз билан, кўзгуга қарагандай, Раббимизнинг улуғворлигига қараб турибмиз. Улуғворликдан улуғворликка ўтганимиз сари, Раббимизнинг суратига томон ўзгармоқдамиз; бу эса Раббимизнинг Руҳи орқали содир бўлмоқда”.
Бошқа парчалардан биз яна Исо Масиҳнинг бизда яшаш истаги борлигини (Юҳанно 15:5), бизнинг баданимизда Худонинг Руҳи яшаётганлигини (1 Коринфликларга 3:16), “Худо Руҳи бизнинг ичимизда яшаётгани учун, бизлар энди табиатимиз амри билан эмас, балки Худо амри билан яшаётганимизни” (Римликларга 8:9) билиб олдик.
Буларнинг ҳаммаси қалбни ларзага келтирувчи ва мафтункор ваҳий эди. Худо олдинига одамни Ўз суратида яратди. Лекин бу сурат инсоннинг исёнкорлиги туфайли бузиб кўрсатилди. Масиҳ биздаги Худо суратини тиклаш учун келди. Худонинг ўзи бизда яшашни хоҳлади. Ҳамма нарса жой-жойига тушди. Тўсатдан мен ким эканлигимни ва қандай бўлишим кўзда тутилганини англадим. Худонинг мақсади шундай тузилганки, буларнинг ҳаммаси менда мавжуд бўлган Руҳ, Масиҳ Руҳи туфайли юз бераётганлигини тушундим. Худо қандай ўйлаган бўлса, мен шундай бўлганимга ва Худони тушунишимга Исо Масиҳнинг диққат-эътибори қаратилганини кўрдим. У менда яшашни истайди. Унинг Ўғли сурати менда намоён бўлишини У хоҳлайди. У – “Худо борлиғининг инъикосидир”, мен учун намуна, қолаверса, Унинг Руҳи менда Худо суратини тиклашда ички динамикани беради. У – Худо билан мулоқот қилишимиз учун эшикни очиб берадиган ягона зотдир.
Мен шуни қўшимча қилишим мумкинки, ўтган суҳбатимизда Исонинг ўлими ва қайта туғилиши марказий ўрин тутганлигини муҳокама қилмаганмиз. Бу иккала ҳодиса, айтмасак ҳам, барча буюк, асос қилиб олинувчи ва юқоридан юборилган мўъжизаларнинг энг асосийси деб ҳисобланади.
Ўша янги имонли нимадан бошлашни билмай Ибтидони ўқиди ва ўзининг ким эканлигини биринчи бобда намоён қилди. Бу эса ўз навбатида уни янгидан-янги изланишларга етаклади: яратилиш ва Худо суратида ўзгариш нимани англатади? –У Масиҳнинг зарурлигини ва инсонга Худонинг режаларида асосий ўрин ажратилганлигини янги масиҳий намоён қилди. У Ота-Худо, Исо ва Муқаддас Руҳнинг гуноҳни ювиш жараёнидаги ўзгармас вазифасини Муқаддас Битикнинг баъзи парчалари ёрдамида кўрди. Бу парчалар унга Худонинг бирлигини тушунишга ёрдам берди, ушбу муаммо эса мусулмон маданияти одамига хос хислатдир. Эсингизда бўлса, мусулмонлар Худонинг “ягоналиги” ғоясини эътироф этадилар, Ота, Ўғил ва Муқаддас Руҳ бирлиги тушунчасини қабул қилишда қийинчиликларга дуч келадилар.
Шундай қилиб, мураббийнинг мақсади – янги имонга кирганларнинг Худо билан алоқасини ривожлантиришга ёрдам беришдан иборатдир, чунки “Агар сиз Мен билан алоқада бўлиб, сўзларимни қалбингизга жо қилсангизлар, истаганингизни сўранглар, сизга берилади” (Юҳанно 15:7).
Мураббийликнинг барча бошқа аспектлари энг асосий мақсад – Масиҳнинг биздаги ҳаёти атрофида айланади. Биз тарбияланувчиларимизга айтмоқчи, ўргатмоқчи бўлган ва уларнинг ҳаётига олиб кирмоқчи бўлган омиллар ана шулардир. Шогирдлар бизда яшовчи Масиҳнинг нур таратишини кўришлари керак. Биз эса Руҳнинг куч-қудрати билан бу нурни ўз ўқувчиларимизга етказишимиз даркор.
Муқаддас Руҳнинг вазифаси
Аввало, янги имонга кирганлар Муқаддас Руҳга тўлиш зарурлигини англаб етишларига биз ҳаракат қилишимиз керак. Павлус Коринфдаги имонлиларга шундай ёзган эди: “Наҳот билмасангиз?! Қалбингизда маскан қилган Муқаддас Руҳни Худо сизларга берган. Танангиз Муқаддас Руҳнинг маъбадидир. Сизлар ўзларингизга тегишли эмассизлар” (1 Коринфликларга 6:19).
Эллигинчилар Куни эса Бутрус бу ҳодисани шундай тушунтирганди: “Тавба қилинглар, ҳар бирингиз Исо Масиҳнинг номи билан сувга чўминглар, токи гуноҳларингиз кечирилсин. Шунда сизлар Муқаддас Руҳни инъом қилиб оласизлар” (Ҳаворийлар 2:38).
Исо илк шогирдларига, то улар “...юқоридан куч-қудрат олмагунларича” (Луқо 24:48), Қуддус шаҳрида қолишларини маслаҳат берган. Бошқа сафар У шундай деган: “Аммо Муқаддас Руҳ сизларни қамраб олганда, куч–қудратга тўласизлар. Қуддусда, Яҳудия ва Самарияда, ер юзининг ҳамма бурчакларида сизлар Менинг шоҳидларим бўласизлар” (Ҳаворийлар 1:8).
Гап бу ерда таълимотда ҳам эмас, нимани қандай қилишда ҳам эмас. Гап Худонинг мавжудлигида ва Унинг куч-қудратида. Дарвоқе, Исо шундай деган эди: “Менсиз ҳеч нарса қилолмайсизлар” (Юҳанно 15:5).
Бу ўринда айтилаётган муҳим нарса шуки, оламда икки ҳокимият мавжуд: биз ё унисининг, ёки бунисининг ҳукмидамиз. Ҳаворий Юҳанно шундай деб ёзган: “Биз Худодан эканимизни, бутун дунё эса ёвуз шайтон чангалида эканини биламиз” (1 Юҳанно 5:19). Бундан қуйидагича савол келиб чиқади: “Биз кимнинг ҳукмидамиз?” Бутун дунё ёвуз шайтоннинг ҳукмида бўлганидан кейин, биз шундай йўл тутишимиз керакки, токи улар Илоҳий Руҳнинг мавжудлигини ва куч-қудратини ҳис қила олсинлар. Бунинг учун биз янги имонга кирганларни тарбиялашимиз зарур.
Сиз, мураббий сифатида янги имонлиларга Муқаддас Руҳ манбаларини қандай қилиб очиш кераклигини кўрсатишингиз лозим. Агар янги имонли дастлабки кунлардан бошлаб Муқаддас Руҳга тўлган бўлса (“Руҳга тўлиш” ва “имонга кириш” терминлари Ҳаворийлар Фаолияти 1, 2 да бир маънода қўлланади), сиз буни унга ўргатишингиз кераги йўқ, чунки янги имонли ўз шахсий тажрибасидан билиб олади! Бироқ Руҳ шогирдларингизга тушмаган бўлса, унда биз Масиҳга эга бўлганимиз сингари, имон туфайли Руҳга қандай эга бўлиш кераклигини янги имонлига ўргатасиз. Бу жуда зарур. Янги имонли имон орқали ажойиб манба, Муқаддас Руҳ инъомини тушуниши ва қабул қилиши лозим. Имонли бир неча бор Муқаддас Руҳга тўлиб-тошиши мумкинлигини билиши керак (Эфесликларга 5:18).
Янги имонли Муқаддас Руҳнинг барча вазифаларини билиши керак. Шунингдек, Худо Ўз Руҳи орқали бермоқчи бўлган нарсаларни у қай тарзда излайди, асраб-авайлайди, ибодат қилади, имон орқали билади – ана шуларнинг ҳаммасини айтиб ўтиш керак. Зеро Муқаддас Руҳ унга қуйидагиларни беришга интилади:
1. Ҳақиқат Руҳи бизнинг ичимизда яшайди, У биз билан доим биргадир, Исо бизни етим қолдирмайди, албатта олдимизга қайтиб келади! (Юҳанно 14:17-18).
2. Юпатувчининг Ўзи, Муқаддас Руҳ бизларга ҳаммасини ўргатади, Исонинг бизга айтган ҳамма сўзларини У ёдимизга туширади! (Юҳанно 14:26).
3. Ҳақиқат Руҳи, Муқаддас Руҳ келгач, У Исо тўғрисида барча одамларга гувоҳлик беради! (Юҳанно 15:26).
4. Муқаддас Руҳ келиб гуноҳ, адолат ва ҳукм хусусида дунёнинг хато қилганини фош қилади (Юҳанно 16:8-11).
5. Муқаддас Ҳақиқат Руҳи келгач, У бизларни бутун ҳақиқат йўлига бошлайди. У Ўзича гапирмайди, неки эшитса, ўшани сўзлаб беради, У келажак ҳақида бизларга хабар беради (Юҳанно 16:13).
6. Муқаддас Руҳ бизга “Илоҳий Руҳнинг самарасини” – муҳаббат, севинч, хотиржамлик, сабр-тоқат, лутфкорлик, хайрихоҳлик, садоқат, мулойимлик ва ибони инъом этади, У – Масиҳ суратининг зоҳиридир (Галатияликларга 5:22, 23).
7. Муқаддас Руҳнинг Ўзи баъзи кишиларни ҳаворий, баъзиларини пайғамбар, баъзиларини Инжил воизи, баъзиларини эса имонлилар жамоатига чўпону мударрис қилиб тайинлайди (Эфесликларга 4:11).
8. Муқаддас Руҳ бизга, имонлилар жамоатига, биринчидан, ҳаворийларни, иккинчидан, пайғамбарларни, учинчидан, муаллимларни тайинлаб берди. Кейин баъзиларга мўъжиза кўрсатиш иқтидорини, шифо бериш қудратини, ёрдам бериш, бошқариш, турли тилларда гапириш қобилиятларини берди (1 Коринфликларга 12:28-30).
9. Муқаддас Руҳ Масиҳнинг шоҳидлари бўлишимизга бизга куч ато этади (Ҳаворийлар 1:8, 4:31, 5:32).
10. Муқаддас Руҳ бизга ваҳийни, башоратларни, кароматли тушларни юборади ва уларда Илоҳий Шоҳликнинг муваффақиятли фаолиятидан гувоҳлик беради (Йўэл 2:28).
Муқаддас Руҳнинг Масиҳ ҳаёти ва таълимотидаги вазифасини кўриб чиқиш жуда қизиқ. Шубҳасиз, Муқаддас Руҳ Илоҳий Шоҳликда юз бераётган ҳодисаларнинг олий маъносини тушунар эди. Худо – Руҳ, Худонинг Ўзи имонлиларни Руҳга тўлдириб фаолият кўрсатади. Исонинг имонга киришига эътибор қилинг. Осмон очилди ва Илоҳий Руҳ Унга юқоридан тушиб келди. Юҳанно баён этган Муқаддас Хушхабарда шундай дейилади: “Худо юборган Зот Худонинг сўзларини гапиради. Зеро, Худо Ўз Руҳини Унга чексиз–ўлчовсиз беради” (3:34). Буларнинг ҳаммаси Исонинг келишидан бир неча юз йил олдин Закариё қилган башоратни тасдиқлайди: “Қудрат билан эмас, куч билан эмас, Менинг Руҳим ила ишларинг юришади, — дейди Сарвари Олам” (4:6).
Илоҳий жанг
Агар Муқаддас Руҳ таълимотига қатъий риоя қилсак, шубҳасиз илоҳий жангга етиб келамиз. Мураббий ўз шогирдидан илоҳий жангни беркитса, у жуда ёмон хизмат қилаётган бўлади. Чунки илоҳий жанг мураббийнинг ўзини ҳам, унинг қавмини, қабиласини, халқини, миллатини ва бутун дунёни қамраб олади.
Китобхон илоҳий жангга бағишланган 20-боб материалларига мурожаат қилиши мумкин. Ушбу материаллар, биринчи навбатда, сизга – масиҳий воизга жуда зарурдир. Ҳозирда эса гап мана нима ҳақида бормоқда: сиз нимага ишонсангиз, жангда нимани қўлласангиз, шуларни шогирдларга ўргатишингиз керак. Агар булар сиз учун такрорлаш бўлса ҳам, қуйида айтилганлар ваъзингизнинг асосини ташкил этиши лозим.
Одам Ато ва Момо Ҳаво яратилганда, шайтон шу ерда эди. Шайтоннинг ҳийласи туфайли Одам Ато ва Момо Ҳаво гуноҳ қилишди, шайтон уларни йўлдан оздирди, улар Худонинг донолигидан ва марҳаматидан шубҳаландилар, Худованди Каримнинг Оламини менсимадилар (Ибтидо 3:1-5). Худо эндигина бошланаётган жангга ишора қилар экан, шайтон ва одамзод ўртасида абадий урушни эълон қилди. Бу жангда Инсон Ўғли (Исо) шайтоннинг қўлидан ўлимни қабул қилади. Аммо шайтон икки босқичдан ўтиб, Исонинг оёқлари остида тор-мор этилишини ҳам Худо башорат қилган. Биринчи босқичда Масиҳ бутун оламнинг гуноҳи учун хочда ўлимни қабул қилди, шу билан шайтондан имонлиларни айблаш ва ҳукм қилиш ҳақ-ҳуқуқини тортиб олди. “Худога шукр! Худо бизга Масиҳнинг тантанали юришида иштирок этишга насиб этди. Атирнинг ҳиди қандай таралса, худди шу сингари, ҳар ерда ва ҳар доим Худо биз орқали Ўзи ҳақидаги хабарни тарқатмоқда.Нажот топадиганлар орасида ҳам, ҳалок бўладиганлар орасида ҳам биз Масиҳ қурбонлигининг Худога хуш келадиган ҳидига ўхшаймиз” (2 Коринфликларга 2:14, 15). Иккинчи босқич Раббий Исо Масиҳнинг иккинчи марта келишида амалга ошади. “...Раббимиз келганда, Ўз улуғворлигининг ёрқинлиги биланоқ уни йўқ қилиб ташлайди” (2 Салоникаликларга 2:8).
Раббий Исонинг хочда шайтон устидан қилган буюк ғалабаси ва Муқаддас Руҳнинг бизда мавжудлиги туфайли, биз ҳозирда ёмон руҳларни қувиб чиқариш ва ҳар қандай дарду иллатдан уларни соғайтириш қудратига (Матто 10:1), иблисга қарши туришга ва шифо беришга (Ёқуб 4:7), Худонинг қудрати билан сафсаталарга барҳам беришга, Худо билимига қарши бош кўтарган ҳар қандай баланд иддаони қуритиб юборишга, ҳар қандай фикрни Масиҳга бўйсундириб асир қилишга (2 Коринфликларга 10:4,5) қодирмиз. Қолаверса, бизнинг жангдаги қурол–аслаҳаларимиз башарий эмас, биз руҳий аслаҳаларга эгамиз (2 Коринфликларга 10:4), Ниҳоят, Тинчлик манбаи бўлган Худонинг Ўзи тез орада шайтонни оёқлари остида эзиб ташлашга ва Раббимиз Исо Масиҳнинг инояти бизга ёр бўлишига (Римликларга 16:20) ишончимиз комил.
Аммо ҳозирги кунгача шайтон оёқларимиз остида эзилганини биз кўрганимиз йўқ. Жанг тобора қизиб бормоқда. “Ахир, бизнинг курашимиз инсонларга қарши эмас, балки самовий оламдаги ёвуз руҳий кучларга, руҳий ҳокимият ва ҳукмронликка ҳамда бу қоронғи дунёни бошқараётган руҳий ҳукмронларга қаршидир” (Эфесликларга 6:12). “Бизнинг қурол–аслаҳаларимиз бу дунёнинг қурол–аслаҳаларидай эмас. Худонинг қудрати билан бу қурол–аслаҳаларимиз қалъадай мустаҳкам бўлган инсоний ўй–хаёлларни ҳамда қуруқ сафсаталарни йўқ қилишга қодир” (2 Коринфликларга 10:4). Биз шуни биламизки, “ичимиздаги Руҳ (Исо) дунёда ҳукм сураётган руҳдан (иблисдан) устундир” (1 Юҳанно 4:4). Биз иблисга қарши туришга ўргатилганмиз (Ёқуб 4:7). Биз қуйидагича огоҳлантирилганмиз. “Ҳушёр ва бедор бўлинглар! Душманингиз бўлган иблис шердай бўкириб, бировни ютиб юбориш учун изғиб юрибди” (1 Бутрус 5:8).
Барча усуллар билан ҳаёт моҳиятини, жанг руҳини, бутун инсониятнинг илоҳий душмани борлигини ва улар устидан ҳокимлик ўрнатишни ўз китобхонларингизга етказинг.
Илоҳий Каломнинг зарурлиги
Исонинг васвасага солинишини тадқиқ қилар эканмиз, шунга ҳайрон қоламиз: Исо Ўзининг номи ва ҳукмидан фойдаланиш ўрнига, инсон сифатида Муқаддас Битикка мурожаат қилиб, бизга намуна кўрсатди. Иблиснинг барча васвасаларига Исо: “Тавротда айтилишича...”, деб жавоб берди, сўнгра Худо Каломидан вазиятга хос бўлган парчаларни келтирди (Матто 4:1-11).
Илк бор шу муҳим жойда – Адан боғида Одам Ато ва Момо Ҳаво гуноҳ қилишди (“...Худо чиндан ҳам, боғдаги ҳеч бир дарахтнинг мевасидан еманглар, деб айтдими?” (Ибтидо 3:1)). Исо эса иблиснинг синовидан ўтиш учун боққа эмас, балки Муқаддас Руҳ томонидан саҳрога олиб борилади (эҳтимол, гуноҳга ботиш натижасида жазо сифатида саҳро танлангандир, шубҳасиз, одамлар гуноҳ қилганларида шарт рамзи сифатида саҳрога қувғин этилганлар). Айнан саҳрода У иблис синовларидан муваффақиятли ўтади.
Исонинг қуйидаги жавобини ғоят муҳим деб эътироф этиш керак: “...Инсон фақат нон билан эмас, балки Худонинг оғзидан чиққан ҳар бир сўз билан яшайди.” (Матто 4:4 – иқтибос Забурдан (8:3) олинган).
Милоддан олдин, тахминан 1400 йилда Худо Ёшуа Нунга шундай деган эди: “Таврот китобида ёзилганлар тилингдан тушмасин, уларни битта қолдирмай бажаришинг учун кечаю кундуз улар ҳақида фикр юритгин. Шунда ишларинг юришиб, ўнгидан келади” (Ёшуа Нун 1:8).
Тўрт юз йилдан кейин (тахминан милоддан 1000 йил олдин) бизга Забурни қолдирган шоҳ Довуд солиҳ ҳаёт ҳақида ёзди ва ана шу чуқур маъноли панд-насиҳатни қайтарди. “Ҳа, улар Эгамизнинг қонунидан завқ олади,
Туну кун таълимотининг мағзини чақади.
Ундай инсонлар оқар сув бўйига ўтқазилган
Дарахтларга ўхшайди.
Улар ўз мавсумида мевасини беради,
Барглари асло қуримайди.
Улар неки қилса, омади келади
” (Забур 1:2, 3).
Довуддан уч юз йилча кейинроқ, тахминан милоднинг 700 йилида пайғамбар Ишаё шундай ёзган эди: “Ахир, ҳаммасини Ўз қўлларим билан яратганман,
Ҳа, буларнинг ҳаммаси шундай пайдо бўлган,
— демоқда Эгамиз” (Ишаё 66:2).
Исо яқин шогирдларига, улар орқали бизга панд-насиҳат қилар экан, шундай дейди: “Агар сиз Мен билан алоқада бўлиб, сўзларимни қалбингизга жо қилсангизлар, истаганингизни сўранглар, сизга берилади” (Юҳанно 15:7).
Павлус, Исонинг кўкларга кўтарилганидан тахминан ўттиз йил кейинроқ, Колосаликларга (3:16) шундай деб ёзган: “Масиҳнинг каломи сизда чуқур ўрнашиб, яшнайверсин. Донолик билан бир-бирингизга таълим беринг, насиҳат қилинг. Забурларни хониш қилиб, мадҳиялар ва руҳий қўшиқлар билан, чин кўнгилдан миннатдорчилик билдириб, Худони тараннум этинглар”.
Юқорида келтирилган парчаларга қўшимча тарзда Худонинг Каломи имонлининг ҳаётида нақадар зарурлиги тўғрисида яна кўплаб оятларни келтириш мумкин. Бунинг амалий томонлари бўлиши лозим. Илоҳий Калом қандай қилиб ўқувчиларингизга тушунарли бўлишини обдон ўйлаб кўринг. Улар Каломни тушуниб олишларига сиз ёрдам беринг, шогирдларингиз Каломни юракларига жо қилсинлар, ҳар бир сўзнинг мағзини чақиб, маъносини англаб олсинлар. Энди бу муаммонинг икки аспектини кўриб чиқайлик.
Биринчидан, Худо Каломини ёйишнинг кўплаб усуллари мавжуд: радио, матбуот орқали, Битик матнларини ёзилган аудио касеталар орқали, шахсий машғулотлар ўтказиш орқали. Ҳар бир усул бу муаммога ўз ечимини тавсия этади.
Иккинчидан, Илоҳий Каломни татбиқ этиш кўпинча мураббийнинг шахсий усулига ва моҳирлигига боғлиқ. Ваъзда энг муҳими – янги имонлининг эҳтиёжларини инобатга олиш ва шу билан бир қаторда унинг ҳаёт тарзига айланувчи кўникмаларни тарбиялаш, Худо Каломини туну кун ўйлаш ва ҳаётнинг барча жабҳаларида Уни татбиқ қилишдир.
Мусулмон дунёсининг кўплаб регионларида ўткир хотирали одамлар бор. Ҳисобларимизга қараганда, нафақат танлаб олинган баъзи бир оятларни ёдлаш лозим, балки катта-катта парчаларни эслаб қолиш қобилиятига эга бўлиши лозим, токи Муқаддас Китоб мусодара қилингудек бўлса, ёки имонлини қамаб қўйиб, бир кишилик хонада асир тутиш хавфи туғилгудек бўлса, масиҳий Битик матнларини ёдда сақлаб қола олсин. Муқаддас Китоб ҳақида фикр юритишдан мақсад – Каломни имонлининг ҳаётида қўллашдан иборатдир. Агар сиз қийинчиликларга дуч келсангиз ва ишни нимадан бошлашни билмасангиз, мен сизга Лерой Эймснинг “Мураббийликнинг бой берилган маҳорати” (1978) номли китобини ўқиб чиқишни маслаҳат қилар эдим. У ўз ўқувчилари ҳаётида кўришни истаган 30 та фазилатни ёки “эмфаз”ни ишлаб чиқди, ушбу фазилатларнинг ҳар бирига мос ҳолатларни Битикдан ўрганишни тавсия этди.
Агар сиз шогирдингиз билан учрашишингиз учун анчагина вақт ажратган бўлсангиз, унда сиз Муқаддас Китобнинг бобларини систематик тарзда ўрганиб боришингиз мумкин. Аммо ҳар қандай вазиятда ҳам ўрганилган ҳақиқатлар шогирд ҳаётида татбиқ этилиши лозим.
Эҳтимол, сиз Муқаддас Китоб тузилишини тушунтиришга вақт ажратишни хоҳлайсиз, сиз муҳим деб ҳисоблаган баъзи бир ўринларни алоҳида кўрсатиб ўтишни истайсиз. Шахсан мен Инжил Хушхабарларини ўқитишдан бошлайман, сўнгра иложи борича тезроқ Ибтидони, Чиқишни ва Қонунларни ўқитишга киришаман, токи бу китоблар ҳам ўқувчиларга яхши таниш бўлсин. Бир вақтнинг ўзида мен имонлиларни Забур ва Ҳикматлар билан ҳам таништираман, бу китобларни улар билан бир ой мобайнида ўрганамиз. Инжил Хушхабарларидан кейин Ҳаворийлар Фаолиятининг кириш қисмини ўқишни шогирдларимга тавсия қиламан, бундан сўнг имонли ҳаётининг вазиятларига қараб уларга мос бўлган Мактубларни танлаб ўқишни маслаҳат бераман. Муқаддас Китобнинг бошқа қисмларини ўқиш кетма-кетлигини ўзингиз танлашингиз мумкин.
Сиз шогирдингизни Илоҳий Каломга қандай эга бўлишга ўргатар экансиз, шуни доимо ёдингизда тутингки, сизнинг олий мақсадингиз –шогирдингизнинг ҳаётида Масиҳнинг намоён бўлишини кўришдир. Зеро бу Муқаддас Руҳ ҳукми билан амалга ошар экан, шу Руҳда ўрганинг ва шу Руҳ билан яшанг! Илоҳий Каломни ўргатишда эҳтиёт бўлинг! Биринчи галда Масиҳ ҳаёти сизнинг шогирдингизда намоён бўлсин, бунинг учун Масиҳни барча ҳаётий вазиятларга татбиқ қилиш лозим. Ҳар доим ўқитиш жараёнини ўзгалар эҳтиёжи учун ибодат қилиш билан бирга олиб боринг. Бу тўғрида кейинги бўлимда сўз кетади.
Ибодат санъати ва амалиёти
Ҳаётингизнинг кўп қисмини фақатгина ибодат эгаллаб қолмаслиги керак; бироқ шогирдларингизга ибодат санъатини ўргатишга сизнинг имкониятларингиз мавжуд.
Ёдингизда тутинг: бу – сизнинг миянгиздан шогирдларингизнинг миясига билим хазинасини ўтказиш ўйини эмас. Сизнинг мақсадингиз – ўз шогирдларингизда Масиҳнинг зоҳир бўлганини кўришдир. Ибодат эса – бу жараённинг таркибий қисмидир.
Битикдан ибодат ҳақидаги баъзи бир фикрларни белгиласангиз мақсадга мувофиқ бўларди:
““Менга илтижо қил, сенга жавоб бераман. Сен ҳали билмайдиган буюк сирларни сенга айтаман” (Еремиё 33:3). “Шогирдлар доимо ва безмасдан ибодат қилсин деб, Исо уларга шундай бир масал айтиб берди” (Луқо 18:1). “Шу пайтгача Менинг номим билан Отадан ҳеч нарса сўрамадингизлар. Сўранглар, оласизлар ва қалбингиз шодликка тўлади” (Юҳанно 16:24). “Ҳеч нарсадан ташвиш қилманглар. Аксинча, ҳар қандай шароитда ибодат ва илтижода бўлиб, ҳар бир муҳтожлигингизни Худонинг олдида миннатдорчилик билан изҳор қилинглар. Шунда Худо берадиган, инсон хаёлига сиғмайдиган тинчлик Исо Масиҳ орқали сизларнинг юракларингизни ва ўй–хаёлларингизни қўриқлайди” (Филиппиликларга 4:6, 7). “Ҳар қандай шароитда Муқаддас Руҳга таяниб дуо–ибодат қилинглар. Ибодатда ҳушёр ва саботли бўлиб, Худонинг барча азизлари учун илтижо қилинглар” (Эфесликларга 6:18). “Ҳамиша хурсанд бўлиб юринглар.Тинмай ибодат қилинглар.Ҳар қандай шароитда ҳам Худога шукр қилинглар, чунки сизлар, яъни Исо Масиҳга имон келтирганлар учун Худонинг иродаси шудир” (1 Салоникаликларга 5:16-18).
Худо бизга доимо “Унга ибодат қилишимизга” – Унга мурожаат этишимизга даъват қилади. Чунки Исо тинмай ибодат қилишни бизга ўргатган. Биз Худонинг номи билан ибодат қилишни ўрганаётганимизга Исо ишонарди. Биз доимо илтижо қилиб, Худога шукроналар айтиб ибодат қилишимиз лозим. Биз Муқаддас Руҳнинг куч-қудрати ила ибодат қилишимиз керак. Ибодат қилиётганимизда, Худо иштирок этаётганидан биз хурсанд бўлишимиз керак.
Худонинг бизга “ақлга сиғмайдиган ва буюк” жавоби ибодатларимизнинг самараси бўлади. Биз англаб етмайдиган оламни У бизга инъом этади. Бизнинг юракларимиз ва руҳимиз – Исо Масиҳ ҳукмидадир. Биз Раббийдан хурсанд бўлганимизда ишонч ва дадилликка эга бўламиз, Худо иродасининг марказида бўлайлик, деб тинмай ибодат қиламиз.
Шогирдларимиз ибодат самарасини бизнинг ҳаётимизда кўришлари керак. Улар биз билан ибодатда буни ўрганишлари зарур. Сиз биргаликдаги ибодатда уларни руҳлантирасиз, уларга ибодат қилиш кўникмаларини ривожлантиришга ёрдам берасиз. Агар сиз шахсан буларни амалга ошира олмасангиз, ибодат қандай қилиб имонлининг эҳтиёжига айланиши тўғрисида ўқувчиларингизга панд-насиҳатлар қилишингиз керак. Вақти келиб Муқаддас Китобдаги буюк ибодатларни улар ўзлари учун намуна қилиб оладилар. Агар сиз шогирдларингизга Илоҳий Каломни туну кун ўйлашни ўргатган бўлсангиз, уларда Муқаддас Китобдан олинган кўплаб материаллар бўлади. Янги имонга келганлар бу материаллардан ўзларини руҳлантириш ва ўз ибодатларини илҳомлантириш учун фойдаланадилар.
Худога ҳамду сано куйлаш ва мусиқанинг ўрни
Назарий томондан мусиқа ва хизмат қилиш тўғрисида гап кейинги бобда – кўплаб янги имонга кирганларнинг Масиҳ танасида бирлашишига бағишланган бобда боради. Бироқ уларнинг баъзи бирлари Худога ҳамду сано куйлашни сизлардан яккама-якка ўрганишлари мумкин. Қўшиқ ва саноларни сизларнинг шогирдларингиз тилига таржима қилиб, сиз жуда катта кашфиёт қилишингиз мумкин. Мураббийлик – бу оддий ўргатишдан буюкроқ эканлигини эсингиздан чиқарманг. Янги имонли ибодат қилаётганда ва Худо Каломидан завқ олаётганда, Худо ҳузурида у ўзини тутишга ўрганади; Худога шукроналар айтиб, Унга ҳамду сано куйлайди; Ундан завқланади, Ундан севинади. Қадимдан шу нарса маълумки, “инсоннинг асосий мақсади – Худони шарафлаш ва Ундан абадий хурсанд бўлиш”, бунинг муҳим таркибий қисмини ташкил этувчи саноларни куйлаш хизматини ўз ичига олади.
Янги имонли мусулмонликдаги жазо чораларига кўра, бошқа имонлилар билан бирга ибодат қилиш ва сано куйлаш учун учрашиш имкониятига эга эмас. Шунинг учун ўқув жараёнининг бир қисми ҳисобланмиш саноларни, Забурни, мадҳияни ва бошқа диний қўшиқларни куйлашга ўқитишни биз қўллаб-қувватлаймиз.
Жамоани тузиш зарурати
“Бир кишидан намуна олиб эргашиш” – жуда муҳим ва фойдали жараён, деб ҳисоблайди Павлус. Дарвоқе, биз буни олдинги бобда кўрдик. Шунингдек, янги имонлилар далдага муҳтож эканликларини ҳам Павлус биларди. Ахир, кимдир уларга ғамхўрлик қилаётганини ва улар билан бирга эканлигини шогирдлар билишлари шарт.
Шуниси ҳам муҳимки, янги имонли ўзига ўхшаганларни қидириш эҳтиёжини ривожлантириши зарур. Кейинги бобда айнан шу ҳақда гап боради. Бу боб имонлиларнинг Масиҳ Танасида бирлашиши моделларига бағишланган.
37 – боб
Жамоанинг шаклланиш модели
“Демак, сизлар энди бегона ҳам, келгинди ҳам эмассизлар, балки Худонинг азиз халқи қаторидасиз, Унинг хонадони аъзоси бўлдингизлар. Сизлар худди бир бинодайсизлар. Бу бинонинг асоси ҳаворийлару пайғамбарлардир. Бинонинг тамал тоши эса Исо Масиҳнинг Ўзидир” (Эфесликларга 2:19-20).
Ушбу руҳлантирувчи матнда Худонинг одамларига Унинг буюк севгиси намоён. Бу – Худонинг Ўз халқи орасида яшаш режасининг баёнидир. Худо бунинг устида минг йиллар давомида меҳнат қилди. Пойдеворга Иброҳим аҳдларига биноан асос солинган. Бунда қонунларни ёйган Мусо асосий вазифани бажарди. Худди шу сингари, Довуд шоҳликнинг асосчиси бўлди. Ишаё, Еремиё, Дониёр сингари пайғамбарлар эса келажак шоҳлик тўғрисида башорат қилдилар. Исо ҳаворийлар билан биргаликда шоҳликнинг асос топишига пойдевор тоши бўлди. Асрлар ўтган сари одамлар Худонинг буюк Шоҳ асари яратилганига гувоҳ бўлиб боравердилар. Бу асар – жонли, минг йиллик, кўп миллатли Тана, Худонинг болалари гуноҳини ювган тириклар Маъбади эди. Бу Тана асрлар давомида ўз Руҳи билан Худонинг болалари орасида яшашни мақсад қилиб қўйган эди.
Унинг Шоҳлиги намоён бўлиб турган Жамоатда Масиҳнинг тўкилган қони туфайли ҳамма нарсалар ўзаро муросага келганлигини биз кўриб турибмиз. Худо барча тиллардан, барча қабилалардан ташкил топган халқ ва миллатларни Ўзига даъват этади, токи улар Худонинг абадий уюшмасининг бир қисми бўлсинлар. Исмоил ўғиллари – бу буюк гуноҳ ювиш ишининг бир қисми, холос. Исо Иброҳимнинг барбод бўлган оиласига тинчлик олиб келди. Исо хочдаги Ўз ўлими билан барчани Худо билан яраштирди, севги учун У Ўзини қурбон қилди.
Олдинги эски маъбад энди йўқ. Тирик имонлиларга тўла янги Маъбад вужудга келди. Зиёрат қандайдир бошқа жойга эмас, балки Худонинг ҳузурида амалга оширилмоқда. Эндиликда Худога хизмат қилиш – эътиқод қилувчилар кашф этган сафсаталар эмас; ҳозирда бу – Руҳ ва Ҳақиқат учун яратилаётган бир нарса.
Бу ўз ҳолича мавжуд янги ва ягона танадир. Имонлилар кўплаб тилларда сўзлашадилар, улар турли қавмлардан келиб чиққанлар, бироқ Тана ягонадир. Барча жабҳаларда сулҳ тузишга эришилди. Тана турли тилларда гапирувчи, турлича қавм ва мазҳаблардан, халқ ва миллатлардан келиб чиққан мусулмонларни ўз ичига олган. Исҳоқ ва Исмоил авлодлари бўлиниб кетишининг олдини Исонинг буюк гуноҳни ювиш хизмати бартараф қилади.
Сиз ўз шогирдингиз кўз ўнгида шундай тасвирни намоён қилишингиз мумкин. У Худо ижодининг буюклигини кўриши керак, чунки унинг ўзи ҳам Худо ижодининг бир қисмидир. Шуниси муҳимки, янги имонли маҳаллий жамоага қараганда узоқни кўзлаши лозим. Янги имонли барча авлод вакилларини ўз ичига олган Бутун жаҳон ва абадий Жамоатни кўриши зарур. Бу тимсол нуқтаи назаридан, ушбу ҳақиқат туфайли имонлилар аслида ким эканликларини ва Илоҳий Шоҳликда қандай аҳамиятга эга эканликларини тушунадилар.
Иброҳимнинг эътиқод одами сифатида бошлаган ишлари эътиқодли инсонлар орасида самарасини берди. Иброҳимга ваъда қилинган зурриёт – Исо орқали имонлилар бирлашдилар. Иброҳимнинг барбод бўлган оиласи муросага келди. Исмоилнинг болалари Раббийнинг қучоғидадирлар ва шу ерда қолишади. Мусулмонлар, айниқса ўзини алоҳида халқ деб билган ва ўзга халқлар устидан ҳар доим ҳукмронлик қилиш ҳаракатида бўлган араб мусулмонлари ҳозирда тақводорларча итоат этишга мойилдирлар. Улар ҳам имон келтирганлар, хочга тортилганлар ва ҳозирда ягона Масиҳ Танасига қўшилмоқдалар.
Олдинги бобда Исо Масиҳнинг ҳар бир шогирди ҳаётида зоҳир бўлиши ҳақида ёзган эдик. Ушбу бобда бизнинг мақсадимиз китобхонларга шогирдларнинг бутун жаҳон Масиҳ Танасидаги аҳамиятини кўрсатишдан иборатдир. Ёдингизда бўлсин: янги имонга келганлар ўз оилаларидан батамом ажралиб қолишлари мумкин. Улар таъқибларга дуч келадилар. Эҳтимол шундай вазиятлар пайдо бўладики, янги имонлилар – мен кимман, менинг моҳиятим нималардан иборат, мен кимга ва нимага тегишлиман, деб ўзларидан ўзлари сўрайдилар. Шунинг учун Илоҳий Калом нуқтаи назаридан ўзларини қандай қабул қилишларини уларга ўргатиш ниҳоятда муҳимдир. Бунинг учун айнан шу ерда, Худо Шоҳлиги намойиш қилинаётган Бутун жаҳон Жамоатида Иброҳимнинг барбод бўлган оиласининг шифо топиши юз бераётганлигини кўриш керак. Исмоил ва унинг авлодлари тўрт минг йилдан буён рад этилиб келаётган эди, энди бунга чек қўйилди, оила яна қайтадан бирлашмоқда. Тинчлик ўрнатилди, гуноҳни ювиш иши амалга ошди. Худонинг буюк шоҳ асари – Раббийнинг Руҳий ҳаёти учун танланган ажойиб инсоний, жонли, мустаҳкам биноси яратилмоқда.
Ушбу мавзуни кенг ёритишдан олдин, унга тегишли бўлган ислом таълимотини таҳлил қилиб чиқиш керак. Шундан кейингина, ҳақиқат ислом таълимотининг хатосини тўғрилаётганини ва исломдан устун эканлигини масиҳий кўрсатиши лозим.
Ислом олдинги динларнинг ҳаммаси ўрнини босувчи дин эканлиги тўғрисидаги талқинларга қарамай, биз шунга амин бўламизки, ислом бундай даъвога асло мос келмайди. Эндигина исломдан ўтган янги имонли буни билиши шарт. Ўзгача ҳолатда янги имонли Илоҳий моҳиятга, Масиҳнинг ҳақиқатига ва ғоясига эга бўлмай туриб, оғир вазиятлар таъсирида яна эски, одатий ислом тасаввурини қайтадан қабул қилиши мумкин.
Муҳаммад олдинига Қуддусга қараб ибодат қиларди. Яҳудийлар уни қонуний пайғамбар сифатида қабул қилмасликларини билдирганларида, Маккадан туриб мажусийлар зиёратгоҳи томонга қараб сажда қилди. Муҳаммад зиёратгоҳ Каабага янгича – “Менинг Уйим”, деб ном берди. “Эсланг: Байтуллоҳни одамлар учун зиёратгоҳ ва тинч жой қилдик ва Иброҳимнинг (Кабатуллоҳни бино қилаётган вақтида) турган ўрнини намозгоҳ қилиб олинг, (дедик) ва Иброҳим билан Исмоилга: “Менинг байтимни тавоф қилгувчилар, ўша ерда ибодат қилиб турувчилар, руку-сужуд эгалари учун пок тутинг”, деб буюрдик” (Қуръон, 2:119 (125)). Ҳозирда мусулмонлар уни “Худонинг Уйи” деб аташади. Муҳаммаднинг ғояси шундан иборат эдики, у Арабистондаги бу жой ер юзининг маркази ва одамлар учун зиёратгоҳ бўлиб қолиши керак эди. Муҳаммад энг муҳим фурсатни бой берди – Қуддусдаги Қадимий Маъбад келажакда яратилиши керак бўлган ажойиб ва қудратли бинога, чунончи барча қавм ва авлодлардан барпо бўладиган Тирик Маъбадга вақтинчалик ишора эди. Бу ғоя Муҳаммаднинг хаёлига бирор марта ҳам келмаган, бу ғоя ислом таълимотида ҳам йўқ. Худонинг иродасини билмай туриб Муҳаммад исёнчига айланиб қолди. Қуддуснинг эвазига нимадир топишга ҳаракат қилди, бироқ бу жисмоний Қуддус ўрнига Кўкдаги озод Қуддуснинг келишига ишора эканлигини у англай олмади (Галатияликларга 4:26).
Муҳаммад бошқа жиҳатдан ҳам Худонинг иродасини англай олмади. У Худонинг буюк гуноҳни ювиш мақсадини нотўғри тушунди. Бу мақсадга мувофиқ эса, барча имонлилар, ёши ва этнолингвистик мансублигидан қатъий назар, Худонинг Ўзига ажойиб Тирик Маъбад қуриш учун бирлашадилар. Муҳаммад исломни соф миллий терминлар орқали тушунган: араб пайғамбари, арабча Қуръон, Каъба ернинг маркази сифатида, Бэршевадаги Ҳожар ва Исмоил азобда қолган жойнинг Макка ён атрофига кўчирилиши шулар жумласидандир. Биз жонли Маъбад ўрнига бутун оламга ҳукмронлик қилиш истагида бўлган араб такаббурлик марказига дуч келамиз.
Янги имонлилар масиҳийча ғояда ўз ифодасини топган умид ва ишончга тўлишлари учун сиз ёрдам беришингиз керак. Ушбу ғоя билан сиз ҳам тўлишингиз зарурлигини тушунтиришнинг ҳожати йўқ. Акс ҳолда сиз ўзингизнинг барча таълимотингизни маҳаллий ибодатхона қуришга қаратаётганлигингиз маълум бўлиб қолади.
Янги имонли маҳаллий ибодатхонага олиб кирилишдан олдин, жаҳон Маъбадининг бир қисми эканлигини у билиши керак. Ислом уммаси (жамоаси)дан фарқли ўлароқ, Маъбад –имонлилар орасида Худо истиқомат қиладиган Бутунжаҳон жамоасидир. Бу ҳақиқатни тушуниш янги имонлиларга курашаётган маҳаллий жамоанинг парвозларини ёки таназзулга учрашини тушунишга ёрдам беради.
Бутунжаҳон жамоати тушунчасини ўрганганимиздан кейин биз маҳаллий жамоат нима ва қандай бўлиши кераклиги ҳақидаги масалани кўтаришимиз керак. Чамаси, жамоатга бериладиган энг қисқа таъриф қуйидагичадир: жамоат – бу икки ва ундан ортиқ имонлиларнинг Руҳ куч-қуввати ила ва Исо Масиҳ бошчилигида Худога хизмат қилиш учун бирлашувидир. Қатнашувчилар сонини ва усулини тайинлашда катта танлаш имконияти берилган. Моҳиятига кўра, бу таъриф тўғри, аммо кўп ҳолатларда етарлича тўлиқ эмас. Ҳар бир миссия ва жамоат, шубҳасиз, ушбу маҳаллий жамоат қандай ташкил этилганлигига асосланиб, ўз шахсий ғоясини ишлаб чиқади. Мисол тариқасида Араб жаҳон миссиясининг мезонларини келтириш мумкин. Маҳаллий жамоат ташкил топиши учун қуйидагича мезон бўлиши лозим:
1.Тахминан ўнга яқин сувда имон келтирганлар (уларнинг сони ўзгариб туриши мумкин) бўлиши лозим.
2.Иложи борича олдинига оилаларни жалб қилишдан бошлаш керак, сўнгра эса бўйдоқларни қабул қилиш лозим.
3.Муқаддас Битикни яхши билганлар ва атоқли маҳаллий рахбарлар керак.
4.Йиғилишларни ўтказиш учун жой аниқ бўлиши зарур (миссия биносида эмас).
5.Маҳаллий жамоат молиявий фаолият юритишни ва Инжил Хушхабарини тарқатишни ўз зиммасига олади (Schlorff 1981:11).
Мен булар қаторига Худога хизмат қилишни, Илоҳий Каломни ўрганишни, сувда имон келтиришни, Оқшом Зиёфатини ва жамоатда тартиб-интизомни сақлашни қўшимча қилган бўлардим.
Ҳеч бўлмаганда бирор йиғилишда жамоат Исо Масиҳ номи билан учрашаётган миссионерни ва янги имонлини кўриши керак. Улар биргаликда ибодат қилиш ва хизмат учун, Илоҳий Каломни ўрганиб, унга итоат қилиш учун, бири иккинчиси томонидан сувда имон келтириши учун, Оқшом Зиёфатида иштирок этиш учун учрашадилар. Бошқа бир вазиятда улар иштирокида узоқ тарихга, қадимий урф-одатларга ва сертармоқ тузилишга эга жамоат ҳақида гап боради.
Бундай жамоатлар моно- ва полиэтник бўлиши мумкин. Жаҳон миқёсида улар юзлаб тиллардан фойдалана оладилар, у ёки бу мусиқа асбобларини ва мусиқий услубларни афзал кўриш билан фарқ қилишлари мумкин, ёки бўлмаса, камдан-кам ҳолатларда мусиқадан ҳам фойдаланмайдилар. Учрашув жойлари, кийинишлари ва жамоатдаги аёллар вазифаси ўзгариб туриши мумкин.
Жамоатда бирлашиш усулларини муҳокама қилишдан олдин, жамоат асосини ташкил қилувчи бир нечта асосий омилларни кўриб чиқиш лозим. Бу жамоатни сиз тузасиз ва бу жамоатга янги имонлиларни жалб қиласиз.
Жамоатни ким бошқариши кераклиги ҳақидаги масала ниҳоятда муҳим аҳамиятга эгадир. Раббий Ўзи бошчилигида Жонли Маъбад яратмоқчи бўлганда, Унинг ўрнини инсон жамоатлари босмоқчи бўладилар. Ҳаворий Павлуснинг бу борада Колосаликларга қарата айтган сўзлари аниқ ва равшан бўлган эди: “Масиҳ жамоатнинг бошидир. Жамоат Масиҳнинг танасидир. Ҳамма нарсанинг ибтидоси Масиҳдир,У ҳаммадан устун бўлиши учун Биринчи бўлиб ўликдан тирилтирилган Масиҳ жамоатнинг бошидир, Жамоат Масиҳнинг танасидир. Ҳамма нарсанинг ибтидоси Масиҳдир,У ҳаммадан устун бўлиши учун Биринчи бўлиб ўликдан тирилтирилган” (Колосаликларга 1:18).
Исо ўз ҳукмини Руҳ орқали амалга оширган. “Худо Руҳдир, Унга сажда қилувчилар ҳам Муқаддас Руҳ бошчилигида, ҳақиқатни билган ҳолда сажда қилишлари лозим” (Юҳанно 4:24). Бизнинг хизматимиз ҳам Руҳ ва ҳақиқат орқали бўлиши лозим. Руҳсиз ва Исонинг бошчилигисиз бизнинг тақдиримиз ё ўлик бўлади (Руҳ йўқлигида), ёки иснод келтирувчи сохта бўлади. Маҳаллий жамоат – Исо бошчилигидаги ва Унинг Руҳи бошқарувидаги имонлиларнинг тирик танасидир.
Жамоатларнинг кўплаб турлари бўлишига қарамасдан, уларнинг барчасига хос ажойиб барқарор ва умумий хусусиятлар мавжуд. Павлус Эфесликларга шундай деб ёзган эди: “Ҳаммамиз бир тананинг аъзоларимиз, қалбимиздаги Муқаддас Руҳ ҳам бирдир. Худди шунингдек, Худо бизни даъват қилиб, ҳаммамизга берган умид ҳам бирдир. Раббимиз бир, имонимиз ҳам бирдир, бир мақсадда сувга чўмдирилганмиз. Барчамизнинг Отамиз Худо бирдир. У ҳаммамиздан устун бўлиб, ҳаммамиз орқали Ўз иродасини бажо қилади. У ҳаммамизнинг орамиздадир” (Эфесликларга 4:4-6).
Сиз буларни шогирдларингизга тушунтириб бермагунингизча, улар маҳаллий жамоат ва мазҳаблар кўплигидан аниқ бир яхлит ва тўлиқ тасаввурга эга бўла олмайдилар.
Агарда сиз янги имонлиларга нима учун дунёда турли-туман жамоатларнинг мавжудлигини тушунтириб берсангиз, мақсадга мувофиқ иш бўларди. Бу жамоатлар одамларнинг баъзида хато фикрлаши оқибатида пайдо бўлиб, янги имонлилар бу оқибатларнинг тарихий, маданий сабабларини билишлари керак. Буларни тушунишларида уларга ёрдам кўрсатишнинг кенг тарқалган усулларидан бири – мусулмонлар орасида мавжуд бўлган кўп сонли мазҳабларга эътибор қаратишдир.
Янги имонлилар нима учун Илоҳий Каломда Худога топинувчилар билан жамоат ташкилотининг бирлиги зарурлиги аниқ кўрсатилмаганлигини билишни истайдилар. Нима учун шундай бўлаётганини сиз уларга тушунтириб беришингиз керак. Бу масалада Муқаддас Битик сукут сақлайди. Жамоатлар фаолиятида бир хиллик бўлиши учун Худо мажбурлашни истамаган, чунки одамлар усул ва мусиқани, архитектура тузилишини, сажда қилиш усулларини танлашда эркин бўлишларини Худо хоҳлаган, деб айтишингизни биз тасаввур қиляпмиз. Ислоҳот вақтида Ғарбда масиҳийлар танлаш имкониятига эга бўлмаганлар: Рим-католик жамоати ҳамма ерда ўз католикча ғояларини сингдирар эдилар. Лютер ва унинг издошлари Муқаддас Битикка асосланган ҳолда жамоат тартиб–интизомига кўплаб ўзгартиришлар киритишди. Агар Муқаддас Битик у ёки бу сажда қилиш усулларини тақиқламаса, улардан фойдаланинг. Бошқа томондан, анабаптистлар шундай дейишган: агар Муқаддас Китоб ниманидир қилишни маълум тарзда аниқ кўрсатмаган бўлса, буни қилишнинг кераги йўқ.
Шахсан менинг ўйлашимча, Муқаддас Битик сажда қилиш усуллари ва жамоатни ташкил қилишга нисбатан сукут сақлайди, чунки Худо маданий мутлақликни зўрлаб тиқиштиришни хоҳламайди. У Жамоат ўсишини истайди. Жамоат турли мамлакатларда ва даврларда имонлилар маданиятини кўрсатиб берувчи ҳар хил контекстларга мос келишини У хоҳлайди.
Аммо эҳтиёт бўлинг ва шуни ёдингизда тутингки, синкретизмга тушиб қолишдан, яъни даҳрий элементлар билан фожиали битимга келиб қолиш хавфидан Худо бизни бир неча бор огоҳлантирган. Чунки бу даҳрий элементлар янги имонлиларнинг диний ва маданий контекстидан олинган. Чунки улар илгари даҳрий бўлган эдилар. Инжилга зид бўлган элементларнинг кириб келишига йўл қўймаслигимиз учун, Каломни яхши билиш лозим.
Ушбу мавзуни ўрганиш учун замин яратганимиздан кейин, имонлиларни мавжуд бўлган ва янгидан яратилган жамоатларга бирлаштириш усулларини кўриб чиқишимиз лозим.
Янги имонлиларга қандайдир қуруқ назарий моделларни таклиф қилишни эмас, балки амалий таклифлар беришни мен истардим. Амалда имонлиларни жамоатларга бирлаштиришнинг асосан учтадан тортиб бештагача моделлари учрайди. Менинг ўйлашимча, бу моделлар энг кўп ҳолатларни қамраб олади.
Биринчи модел – тўлиқ бирлашув
Янги имонлиларни жамоатларга бирлаштиришга биз шундай кенг тарқалган усулни танлашимиз керакки, биз уларни жамоатга тўлиқ бирлаштирдик, деб айта олайлик. Яқиндагина мусулмон бўлиб юрганлар тил ёки этник келиб чиқишидан қатъий назар, мавжуд жамоатга қабул қилинадилар. Янги имонлилар барча расмиятчиликларни адо этишлари керак. Агар янги имонга кирганлар ҳақиқатдан ҳам жамоатда бирлашишни хоҳласалар, эҳтимол, улар янги тилни ўрганишларига, нотаниш мусиқани ўзлаштиришларига, янги урф-одатларни қабул қилишларига, янгича кийиниш удумини ва кўплаб бошқа нарсаларни қабул қилишларига тўғри келади. Хусусан, янги имонга кирганлар икки нарсани ўзгартиришлари керак бўлади: биринчиси – руҳан ўзгариш (яъни Исо Масиҳга мурожаат қилиш), иккинчиси – улар бирлашган жамоат маданиятини қабул қилишдир. Биз бу жараённи олдинги мусулмонни унинг маданий муҳитидан “чиқариб олиш” ва янги муҳитнинг тўлиқ аъзоси қилиш деб атаймиз.
Иккинчи модел – турли маданиятга оид асосий
ва шўъба жамоатлари
Иккинчи моделни “асосий жамоат – шўъба жамоати” деб аташ мумкин. Унда асосий жамоат бир этник асосдан иборат, шўъба эса – бошқа бир неча этник асосдан иборат бўлади. Бу вазиятда асосий жамоат янги имонга кирганларнинг лингвомаданий ўзгаришини жадаллаштириш нотўғри эканлигини тушунади. Шундай қилиб, асосий жамоат аъзолари онгли равишда ўзлариникидан фарқ қиладиган бошқа жамоатни барпо қиладилар. Бу моделда асосий жамоат шўъба жамоати қурилишида шахсий тузилишини тавсия этиши мумкин, ёки бўлмаса, бошқа муҳитдан ўтаётган янги имонлига руҳан яқин бўлган бошқа тузумга розилик билдириши мумкин. Тил, мусиқа, кийиниш одоби шўъба жамоати томонидан мустақил равишда танлаб олинади.
Учинчи модел – икки томонлама аъзолик
Таҳлил қилинаётган учинчи моделни мен – “икки томонлама аъзолик” деб номладим. Янги имонга кирганлар турли сабабларга кўра ўзлари яшаб турган ва фаолият кўрсатаётган маҳаллий жамоатга тегишли бўлишни ҳис қилишлари мумкин, эҳтимол, улар топиниш тилига эга бўлмасалар керак ёки уларга бу жамоатнинг услуби ёқмас. Улар ушбу жамоатнинг йиғилишларида мунтазам равишда қатнашадилар, айни пайтда улар ўз яқин одамлари билан уларнинг она тилида гаплашадилар ва уларнинг одатдаги усулида ўтадиган бошқа йиғинларда ҳам иштирок этадилар. Янги имонлиларнинг дўстлари ҳозирда мавжуд бўлган жамоатга қатнашишлари кераклигини тушунадилар, шу билан бир қаторда, улар услуб, маданият жиҳатидан ўзларига яқин бўлган бошқа жамоат йиғинларида ҳам қатнашаверадилар.
Тўртинчи модел – контекстуал жамоат
Тўртинчи модел – келиб чиқиши билан номусулмон бўлган имонлилар орасида ниҳоятда шубҳа туғдирадиган моделлардан биридир. Ушбу модел янги имонлиларга - илгари мусулмон бўлганларга бошқалардан мустақил равишда ўз услубларини ишлаб чиқишсин, деб кўп эркинлик беради. Бунинг учун кўплаб асослар мавжуд. Ўша томонларда улар қўшилишни истаган жамоат бўлмаслиги мумкин. Ёки бўлмаса, мавжуд жамоат ёки бошқа жамоат янги имонга келган мусулмонларни қабул қилишни истамас. Ёки мавжуд жамоат шунчалик порахўрликка берилганки, ҳеч кимнинг у билан иши бўлмайди, айниқса бундай жамоатга ҳеч ким тақлид ҳам қилмайди.
Кимки бу моделни танлагудек бўлса, у ишончли асосга эга бўлади. Ишончли асослардан бири шундан иборатки, “чиқариб олиш” номаъқул хатти-ҳаракатдир ва имонни янги қабул қилганлар ўзларининг маданий муҳитидан тўлиқ узиб олиниб, зўрлик билан ўзга муҳитга ўтказилмасликлари керак. Шундай қилиб, гап мавжуд жамоатнинг маданий империализмига қарши ҳаракати тўғрисида бормоқда. Ушбу моделнинг фойдасига ҳал қилувчи иккинчи асос шундан иборатки, Худо ҳамма халқларга Ўзи билан эркин мулоқот қилиш усулини ва уларнинг маданиятига мос услубни тақдим этди. Гарчи Худо барча имонлиларнинг руҳан бирлашишидан манфаатдор бўлса ҳам, бироқ бу ерда У услуб ва жамоат тузумининг умуман ўхшаш бўлишини талаб этмайди.
Хуллас, бу модел қуйидагича амалга ошади: имонлилар қўлларида Муқаддас Китобни очиб турадилар, шу билан бир вақтда ўз маданиятларини таҳлил қиладилар. Сўнгра улар унда нималар ўзларига маъқуллигини ҳал қиладилар.
Ушбу моделни муҳокама қилар эканмиз, маҳаллий диний маданият элементларини уч турга бўлиш фойдали эканлигини мен лозим топдим: Муқаддас Битик таълимотларига мос келадиган, ёки умуман мос келмайдиган ва нейтрал, яъни ўз-ўзидан ҳеч қандай муаммони ифодаламайдиган турлари.
Бу моделга ниҳоятда эҳтиёткорлик билан ёндашиш керак. Хавф-хатар шундан иборатки, сақланиб келаётган ислом шакллари ўзида маълум даража исломий маънони олиб юради. Ислом шаклларини қабул қилишда ёки соддалаштиришда улар батамом масиҳийча маънога тўлиб-тошишларини назорат қилиб туриш керак.
Денис Грин Янги Аҳддаги Ибронийларга Мактуб олдинги диний кўникмалардан кўп нарсани сақлаб қолганлигини ва айнан янги имонга келган ибронийларга бағишланганлигини таҳлил қилиб, бизга катта ёрдам қилди. Зотан, эскирган яҳудийча шаклларни қаттиқ тутиб, ҳалокатли синкретизмга тушиб қолиш жуда хавфли. Эски яҳудийча мазмун Худо Хушхабарда айтмоқчи бўлган янги мазмундан устун келиши мумкин, бу эса ёғ суртилган иброний жамоатида реал хавф туғдиради (Green, 1989:233-250).
Контекстуал ёндашув ҳимоячиларидан бири Фил Паршалл биринчи бўлиб бу мавзуда “Мусулмонларга Инжил Хушхабарини ёйишда янги йўллар” (Parshall, New Paths in Muslim Evangelism, 1980) номли замонавий китоб ёзди. Бу китобда ёритилган Ломбародаги жамоатнинг тузилиши асосан юқорида айтиб ўтилган усулда ишлаб чиқилган, яъни қўлда Муқаддас Китоб ва маъқул бўлган нарсаларни танлаб олиш, ниманидир инкор қилиш ва ниманингдир нейтраллигини аниқ белгилашда уларга эркинлик берилар экан.
Тўққиз йил ўтгандан кейин Паршалл “Контекстуализация сабоқлари” (Parshall, Lessons Learned in Contextualisation, 1989:251-265) номли мақола ёзди. Ушбу мақолага кўплаб фойдали фикр ва мулоҳазалар киритилди, шунингдек, мақоладаги бир жумлада Паршалл фикрларининг асосий моҳияти намоён бўлган. Паршал шундай ёзади:
“Бизнинг ҳарактеримизга тўлиқ баҳо беришнинг имкони йўқ. Лекин шуни мамнуният билан маълум қиламизки, илк жавоблар илтифотга сазовор бўлди. Янги имонлилар исломдан келиб чиққан бошқа имонлилар билан бирга Худога топиниш имкониятини маъқул топмоқда. Ибодат қилишда Муқаддас Китоб шаклларининг тутган ўрни, Илоҳий Каломни ўқиш, рўза тутиш ва таниш сўзлардан фойдаланиш янги конфессияга равон ўтишга катта ёрдам берарди. Энг муҳими ... янги имонга кирганлар ўз қариндош-уруғлари ва дўстлари учун ўзлариники бўлиб қолишар эди. Улар муҳитдан таъқиб ёки фожеали тақдирга учраган ҳолда, яъни ўзига хос тарзда “чиқариб олинмадилар”, шунинг учун жамоатнинг ўсиб бориши жараёнида ўлим билан тугаган ҳолатлар ҳам қайд этилди” (Parshall, 1989:254).
Муқаддас Битик ҳақида ўзимнинг тушунишим бўйича қуйидаги мулоҳазаларни айтиб ўтишни ва ушбу мавзуга бағишланган шахсий кузатишларимни келтиришни хоҳлардим.
Биринчидан, юқорида айтиб ўтилган (Бангладеш) “контекстуал” имонлилар қаттиқ таъқибларга дош бера оладиларми, йўқми – бунга баҳо беришга ҳали эрта. Башарти, дош бера олган тақдирда синовларда Исо Масиҳнинг қатъий издошлари бўла олармиканлар, ёхуд синкретизмга тушиб қолармиканлар – буниси ҳам номаълум.
Уларнинг энг мунозарали қадамларидан бири – ўзларини “Исонинг издошлари” деб атаганликларидадир. Агар Қуръон билан таниш бўлсангиз, бу – Исонинг (ибронийча Ёшуа) Қуръондаги номидир. Шак-шубҳасиз, Қуръондаги Исо – Муқаддас Китобдаги Масиҳнинг бузиб кўрсатилганидир (Қуръоннинг Исо ҳақидаги талқини ва бунинг нотўғри эканлиги Муқаддас Битик томонидан исбот қилиниши тўғрисида 38-бобга қаранг). Масала шундан иборатки, Қуръондаги исмни Исога татбиқ қилиш оқилонамикан. Муқаддас Китобдаги Исо (ёки Ёшуа) исми “қутқарувчи” ёки “халоскор” маъносини беради. Қуръондаги Ийсо исми эса, аксинча, ахталанган бемаъни Раббий, У на Қутқарувчи, на Нажоткор маъносини ифода этади, У фақатгина мўъжизакор бўлган, холос. Адабиёт соҳасида 1988 йил Нобел мукофотининг совриндори Нажиб Махфуз шу даражага етдики, у ўзининг “Гебелави фарзандлари” (1988:137-198) номли Исога ёзган пародиясида Уни ҳийлагар, илон авровчи қилиб тасвирлаган. Эртами ёки кечми, исломдан келган янни имонли Муқаддас Китобдаги исм билан юзма-юз тўқнашади. Нега энди шуни бошидан қилиш мумкин эмас?!
Контекстуализация фойдасига ҳал бўлувчи иккинчи асос шундан иборатки, у таъқиблардан қочиб қутулишга ёрдам беради. Қизиқ, Бангладеш қишлоқларининг бирида янги жамоат раҳбарлари “биз масиҳий эмасмиз, Ийсонинг издошларимиз”, деб айтишларига қарамасдан, иттифоқ уюшмасининг раиси Янги Аҳдни олди-да, кўлга ташлаб, шундай деди: “Шу китобни ўқир экансизлар, масиҳий бўлиб қолаверасизлар” (Private Newsletter, July, 16, 1990). Биз келажакда ҳам таъқибларга учрамаймизми? Илоҳий “Қонунлар китоби”, Муқаддас Китобга мурожаат қилсак яхши бўлмайдими? Қадимда илк Ҳаворийлар таъқиб қилинишларини Луқо қандай тасвирлаганини ўқийлик:
“Ҳаворийлар Олий кенгаш ҳузуридан хурсанд бўлиб чиқдилар, чунки улар “Худо бизни Исонинг номи учун ҳақоратланишимизга лойиқ ҳисоблади”, дер эдилар.
Улар ҳар куни Маъбад ҳовлисида ва одамларнинг уйларида таълим берардилар. Исонинг Масиҳ экани тўғрисидаги Хушхабарни ваъз қилишда давом этавердилар” (Ҳаворийлар 5:41, 42).
Кейинроқ Бутрус бу ҳақда шундай ёзган:
“Аммо масиҳий бўлганингиз учун азоб чексангиз, бундан уялманг, аксинча, сизларни бундай номга сазовор қилган Худони улуғланг” (1 Бутрус 4:16).
Учинчидан, Паршалл мақоласида гап борган янги имонлилар ислом тушунчаларидан тўлиқ воз кечдилармикан ва чиндан ҳам улар эски шаклларни ҳақиқий масиҳий мазмунга тўлдиришдимикан – бизга номаълум.
Паршалл “Мачитдан ташқарида” номли бошқа китобида таъкидлашича, Бангладешда юз бергани сингари, минглаб мусулмонларнинг масиҳийликка ўтиш жараёнида қандай янги ҳодисалар бўлиб ўтмасин, улар эски мачитларда юз бермайди – улар “мачитдан ташқарида”, қандайдир янги жойда содир бўлади” (Beyond The Mosque, 1985:184).
Менинг бу модел бўйича охирги эътирозим шундан иборатки, катта хавф – янги жамоатни Масиҳ Танасининг янги аъзоси билан бир деб билмасдан, мазҳабга айлантириб юборишдир. Масалан, Бангладешда янги имонга келган олдинги мусулмонлар ўзларини масиҳий деб аташдан бош тортадилар. Улар шундай дейдилар: “Бизни мавжуд масиҳийларга тенглаштиришларини хоҳламаймиз. Чунки уларнинг ҳаммаси мустақил ва ибронийлар билан қилинган мулоқотдан булғанган индус мазҳабидан келиб чиққанлар”. Бу эса Исонинг Юҳанно Хушхабаридаги 17:20, 21 буюк ваъзига зиддир:
“Мен нафақат улар учун илтижо қиляпман, балки уларнинг сўзи орқали Менга имон келтирадиганлар учун ҳам илтижо қиляпман: Ҳаммалари бир бўлишсин. Эй Ота, Сен Менда ва Мен Сенда бўлганимдай, улар ҳам Бизда бўлишсин. Шу тариқа Мени Сен юборганингга дунё ишонсин”.
Агар ҳаракат тинчлик ришталари билан Масиҳ Танасининг бирлигини сақлаб қолишга қаратилмаса, унда Масиҳ билан Ота бирлиги ва Масиҳ Танасининг бирлиги ҳақидаги амрлар бузилади. Эндиликда Масиҳ Танасининг янада парчаланишига йўл қўймаслик учун ниҳоятда эҳтиёткор бўлиш керак ёки номасиҳий оламга амрларни ваъз қилиб, аниқ далиллаш керак.
Бешинчи модел – ислом доирасида қолиш
Яқиндагина бир нечта тажрибалар ўтказилди (бироқ бу тажрибаларнинг муаллифлари аноним қолишни афзал кўрдилар). Тажриба муаллифлари янги имонлиларни исломда қолишга даъват этдилар. Ушбу моделда имонлилар ўзларини ҳамон мусулмон деб аташни давом эттирмоқдалар ва “масиҳийлар” деб номланишдан қочиб юрибдилар. Бунда ўша одамлар барча ислом шаклларини ва урф-одатларини сақлаб қолиши мумкин. Чамаси, бу турдаги жамоат аъзолари икки лагерга бўлинганлар. Биринчи лагер, гарчи Муқаддас Китоб Муҳаммаддай пайғамбар борлигини билмаса ҳам, Муҳаммад Худонинг “пайғамбари” ҳақидаги ғояни ўзида сақлайди. Бошқа лагер эса Муҳаммадни Худонинг пайғамбари сифатида тан олишни истамайди. Эътиқод рамзида улар Муҳаммад исмини Исога алмаштирадилар. Бу лагер ҳам бир турли эмас. Бу формуланинг икки тахминий фикрига амал қилинади. Уларни қуйидагича намоён этиш мумкин:
а. ”Худодан ўзга Худо йўқ, Ийсо бўлса – Худо Каломидир”. Ийсо – Исонинг Қуръондаги исми, шу йўсинда Исони илоҳий деб тан олишга имконият туғилади, ҳеч бўлмаганда имонлилар тушунчасида.
б. ”Худодан ўзга Худо йўқ ва Исо – Худонинг Пайғамбаридир”. Бу фикр қисман маълум бир маънога эга эмас, зеро мусулмонлар Исо – Пайғамбар эканлигига шундай ҳам ишонаверадилар, фақат Пайғамбар, ундан ортиқ ҳам эмас. Масиҳий эса Исони Пайғамбар сифатида билса-да, бироқ шу билан бир қаторда Пайғамбардан юксакроқ эканлигини билади, бироқ бу ҳақда гапиришга мажбур эмас.
Сўнгги (бешинчи) моделда шундай вазиятлар борки, мен уларга икки сабабга кўра қўшила олмайман. Биринчидан, ислом шаклларини сақланишидан кўра ислом мазмунининг сақланиш хавфи шунчалик юқорики, синкретизм муқаррардай бўлиб кўринади. Иккинчидан, ушбу моделда ёлғонга жуда кўп ўрин ажратилган. Масиҳийликни қабул қилмаган мусулмонлар янги имонлиларни мусулмон деб ҳисоблайдилар, ваҳоланки “янги имонга келганлар” ўзларини яширин масиҳийлар деб ҳисоблайдилар.
Биз тўртинчи моделнинг изоҳида айтиб ўтганимиздек, Мукаддас Битик шуни кўрсатадики, қувғин ва таъқиблар –масиҳийликнинг аломатларидан биридир. Шунинг учун бу модел таъқибларидан қочиб қутулиш мумкин, деган важ ҳеч қандай кучга эга эмас.
Булардан ташқари, тўртинчи модел аслида эски ислом негизидан айирмасликка имкон яратади. Инжил ҳақиқатининг “ойдинлиги” ислом шаклларига татбиқ қилингани сари мужмаллашади. Янги шароб янги мешларни талаб қилади. Тўртинчи моделни муҳокама қилганимизда, биз булар ҳақида айтиб ўтганмиз.
38 – боб
Машаққатнинг ниҳояси
“Шундан кейин Эгамиз Ибромга* деди: “Ўз юртингдан, қариндош–уруғларинг олдидан — отанг хонадонидан чиқиб кет. Мен сенга бир юртни кўрсатаман, ўша ерга борасан.
Буюк халқнинг отаси қиламан сени,
Барака бераман сенга,
Улуғ қиламан сенинг номингни,
Барака манбаи бўлурсан сен.
Мен барака берурман сени дуо қилганларга,
Сени лаънатлаганларни Мен лаънатлайман.
Сен орқали барака топарлар
Ер юзидаги жамики халқлар
” (Ибтидо 12:1-3).
“Улар қуйидагича янги қўшиқ айтишар эди:
“Сен ўрамни олишга,
Унинг муҳрларини ечишга лойиқсан!
Чунки Сен бўғизланган эдинг,
Ўз қонинг эвазига ҳар бир қабила, миллат, элату халқдан
Худо учун одамларни қутқариб олдинг.
Улардан Шоҳлик яратдинг,
Уларни Худойимизга хизмат қиладиган
Руҳонийлар қилиб тайинладинг.
Улар ер юзида ҳукм сурадилар
” (Ваҳий 5:9-10).
Миссионер машаққатининг ниҳояси
Юқорида Муқаддас Битикдан олинган биринчи парчада Худо Иброҳимни чақириб, барча халқларни дуо қилишни унга буюрди. Иккинчи парчада эса – биз шукрона қўшиғини ўқиймиз. Бу қўшиқни инсон ҳаётининг сўнгида, Арши аълога кетишдан олдин Масиҳ Ўз машаққатли хизматини тугатиши шарафига (Иброҳимнинг ваъда қилинган “уруғи”) ҳамду сано сифатида айтишади. Ҳосил даласидагилар турли қавм, қабила, тил ва халққа мансуб одамлардир. Албатта, уларнинг орасида барча оқимларга қарашли мусулмонлар, Исмоил авлодлари ҳам бўладилар.
Олимлар томонидан “охирзамон ҳақидаги парча” деб номланувчи бошқа парчада Исо миссионер хизматининг ниҳоясига етгани тўғрисида, Ўзининг қайта келиши сабаби айнан шунга боғлиқлиги ҳақида гапиради. Мана Унинг сўзлари: “Худо салтанати тўғрисидаги Инжил Хушхабари ҳамма халқларга (“ҳамма халқларга” – юнонча) далолат бўлиш учун жаҳон бўйлаб тарғиб қилинади ва ўшандагина сўнг бўлади” (Матто 24:14). Юнонча “ҳамма халқларга” иборасини оддийгина қилиб “халқларга” деб эмас, балки “этник гуруҳларга” деб таржима қилиш мумкин. Айнан шундай таржима матнда мавжуд бўлишига муаллифнинг ишончи комил. Бундай ҳолатда барча мусулмон халқлардан Масиҳ учун шогирдлар тайёрлашга иштиёқимизнинг йўқлиги Исо Масиҳнинг қайта келишига катта тўсиқ бўлаётганлигини биз тан олишимиз керак. (Биз Худо учун Масиҳга ишонувчиларни ҳар бир қабила, тил, халқ ва миллатдан нафақат мусулмонларни, балки номусулмон одамларни ҳам тўплашимиз лозим, айнан шу йўл билан Масиҳнинг қайтиши учун биз замин яратган бўламиз).
Валийлик ибодатининг муҳимлиги
Қуйида келтирилган парчада дуо ва ибодатларнинг намунаси ҳақида гап боради. Унда нажот топган одамлар орасида Худо барча халқ вакилларини кўрмоқ истагида эканлиги тасвирланган:
“Авваламбор, насиҳатим шуки, бутун инсоният учун илтижо қилинглар, тоат–ибодатда бўлиб, дуолар ўқинглар, шукроналар айтинглар.
Худо йўлида обрў–эътиборли, осойишта, сокин ҳаёт кечиришимиз учун, ҳукмдорлару бошлиқлар учун ибодат қилинглар.
Бу хайрли иш бўлиб, Нажоткоримиз Худога мақбулдир.
У ҳамма инсонларнинг нажот топишини ва ҳақиқатни билиб олишларини истайди.
Зеро, ҳаммамизга маълумки:
Худо ягонадир,
Худо билан инсонлар орасидаги
Воситачи ҳам ягонадир.
Бу Воситачи Исо Масиҳдир.
У Ўзи инсон бўла туриб,
Бутун инсониятни қутқариш учун
Ўз жонини фидо қилди.
Шу орқали Худо Ўзи белгилаган пайтда нажот режасини аён этди” (1 Тимўтийга 2:1-6).
Рим ва Яҳудия ҳукумат аъзолари бирлашиб Павлусга қарши чиққанларида, у шу сўзларни ёзган эди. Лекин барибир ҳукмдорларда валийлик ибодати ва Худонинг барча одамларини қутқариш истаги ўртасида алоқа мавжудлигини Павлус билар эди. Бизнинг вазифамиз – ундан ўрнак олишдир. Масалан, мусулмон ҳукмдорлари – ироқлик Саддам Хусайн ёки ливиялик полковник Каддафи олиб келган бахтсизликлар ҳаммамизнинг ёдимизда. Бундай ёвуз ҳукмдорлар учун ибодат қилиш бизга ғайриоддий бўлиб туюлса ҳам, лекин барибир ироқликларни ва ливияликларни қутқариш ва ибодат билан бўйсундиришимиз ўртасида алоқа мавжуд. Худди шу алоқа мусулмон дунёсининг қолган қирқ беш мамлакатига ҳам тааллуқлидир.
Ҳосил даласига ишчилар чиқиши керак
Биз нафақат ибодат қилишимиз керак. Мен яна Раббимиз Исо Масиҳнинг мисолига, У хизмат вазифасини бошлаган илк кунларга мурожаат қилишни хоҳлардим. Мана, Матто баён этган Муқаддас Хушхабарнинг 9:35-38 оятлари:
“Исо ҳамма шаҳару қишлоқларга бориб, синагогаларда таълим берарди, Худонинг Шоҳлиги тўғрисидаги Хушхабарни эълон қилиб, одамларнинг турли хасталигу дардларига шифо берарди. Исо оломонни кўриб, уларга ачиниб кетди, чунки улар чўпонсиз қўйлардай довдираган ва ҳолдан тойган эдилар.
Шунда Исо шогирдларига деди:— Ҳосил мўл, аммо ишчилар оз.Шунинг учун ҳосил Эгасидан: “Ҳосилингни йиғиб олишга яна ишчилар юбор”, деб сўранглар”.
Кўп қамровли стратегиянинг зарурлиги
Худонинг хизмат қилиш мисолидан биз сабоқ олишимиз керак бўлган қуйидаги намуналарга сизнинг эътиборингизни қаратишни хоҳлардим. Биринчидан, Исонинг Жалилада хизмат қилишига оид кўп қамровли стратегиясига қаранг. “Исо Бутун шаҳар ва қишлоқларни босиб ўтди”. Олимларнинг айтишларича, бу тахминан икки юз эллик аҳоли пунктини ташкил этади. Исо уларнинг ҳар бирида бўлди. Хизматга чин дилдан ёндашишнинг яққол намунаси мана шу! Биз учун сабоқ – биз ҳам мусулмон дунёсида худди шундай пухталик билан ўз хизматимизни адо этишимиз керак. Биз ҳар бир қабила, тил, халқ ва миллатдаги мусулмон ҳузурига кириб боришимиз лозим. Биз то шуларни бажармагунимизча, хизматимиз ниҳоясига етмайди. Яна бир бор қайтариб айтаман, биз то “Осмон Шоҳлиги тўғрисидаги Хушхабар бутун дунё бўйлаб ваъз қилинмагунча, ҳамма халқлар уни эшитмагунча...” (Матто 24:14), Исо ер юзига қайтиб келмайди.
Синагогалар ва мачитлар тўғрисидаги таълимот
Кўзга ташланадиган иккинчи сабоқ - бу Исонинг синагогалардаги олган таълимотидир. Юнонча “синагога” сўзи йиғилиш ўтказиладиган жойни англатади. Араб тилида “жамоа, масжид” ибораси кўпчиликка “мачит” сўзи билан маълум. Агар Исо бугунги кунда биз билан бирга бўлганда, буларнинг ҳаммаси нимани англатар эди? Менинг ўйлашимча, У мачитга кириб борган бўларди (агар Унга мачитга киришга рухсат беришса). Мусулмонлар номоз ўқиш учун тўпланган жойга, Қуръондан айтиладиган ваъзларни эшитиш учун Исо мачитга борарди. Бундай жамоага кириб боргач, Исо Илоҳий Шоҳлик тўғрисидаги Хушхабарни мусулмонларга етказган бўлар эди.
Гапимни давом эттиришдан олдин, араб тилида “хушхабар”ни англатувчи сўзга тўхталиб ўтмоқчи эдим. Қизиқ, Қуръонда “эзгу хабар” сўз ибораси мавжуд, у “инжил” сўзи сингари ифодаланади. Шубҳасиз, бу юнонча “евангелион”, яъни хуш хабар сўзини бузиб кўрсатиш, холос. Янги Аҳд нуқтаи назаридан бу сўз нимани англатишини на Муҳаммад, на унинг мусулмон-издошлари ўшандан бери билмайдилар. Худди шу тарзда “Илоҳий Шоҳлик” ибораси Қуръонда бир неча бор айтиб ўтилган. Лекин Шоҳ Исо Масиҳнинг келиши ва хизмат қилиши билан Илоҳий Шоҳлик ўртасидаги алоқани Муҳаммад тушунганлиги тўғрисида ҳеч қандай кўрсатмалар берилмаган.
Шоҳлик тўғрисидаги Хушхабар
Айнан шу ерда ишга сиз - менинг ўқувчим, мен ҳам киришамиз. Илоҳий Шоҳлик нима эканлигини биз яхши биламиз. Қолаверса, биз қўлимизда “Шоҳликнинг Каломи”ни тутиб турибмиз. Ушбу Шоҳликнинг ҳокимияти бизга берилган. Шоҳ номидан фойдаланишга бизнинг ваколатимиз ва имтиёзимиз бор. Биз Шоҳлик табиатини ва У асосланган тамойилларни биламиз. Шунингдек, Шоҳлик Исо Масиҳга имон келтирганлар юрагида ҳозир ҳам бор эканлигини ва Шоҳ иккинчи бор келган вақтида бу Шоҳлик тамомила намоён бўлишини биз биламиз. Хушхабар ҳақида бутун одамзодга, барча тиллар, қабилалар, халқ ва миллатлар вакилларига айтиб беришимиз кераклигини биз биламиз. Шоҳ қайтиб келишга муҳтож эканлигини, У бизга берган хизматни якунлаганимизда, У албатта қайтиб келишини биз биламиз. Шунинг учун бизда танлаш имкони йўқ: биз Исо Масиҳ Шоҳлиги тўғрисидаги Хушхабарни ўрганишимиз ва Шоҳликка гувоҳлик бермоғимиз даркор.
Баъзида “Илоҳий Шоҳлик” иборасидан биз енгилтаклик билан фойдаланамиз. Мен яна бир бор ҳаммага шуни эслатиб қўймоқчиман: хушхабар шундан иборатки, Худо бутун оламнинг гуноҳини ювиш учун Ўзининг ягона Ўғлини – Худонинг Қўзисини юборди. У қурбонлик сифатида хочдаги ўлимни қабул қилди. Мусулмонлар ва барча қолган инсоният учун хушхабар шундан иборатки, Исо уларнинг гуноҳлари учун ўлди, ҳар бир одам эвазига ўлди ва ўлим устидан ғалаба қозониб, яна қайта тирилди. Кимки Унга имон келтирса, бу ғалабани ва унинг самараси – Худо ҳузуридаги абадий ҳаётдан улар ҳам баҳраманд бўладилар.
Бунга гувоҳлик бериш ва уни мачитларда ёки бозорларда, радио ёки кассеталар орқали, шахсий намуна ёки калом ёрдамида ўргатиш – бизнинг имтиёзимиз. Бу хушхабарни ҳамма мусулмонлар билишлари шарт.
Шифолашнинг қудрати ва ҳукмронлиги
Яна нималардир бор. Исо қаерга бормасин, У ҳамма жойда ҳар қандай касалликларни ва иллатларни шифолар эди. Бундай буюк мўъжизалар туфайли Исо Илоҳий севгини, Худонинг куч-қудратини, Ўз шахсиятида Шоҳликнинг мавжудлигини намоён қилди. Янада ажабланарлиси шуки, У бизга шифо бериш қудратини ва кучини ато қилди, ахир, бизнинг ўзимиз шифо топишга, шайтон васвасаларидан қутулишга муҳтожмиз. Бу “куч ва аломатлар” Инжилнинг ҳақиқийлигини тасдиқлаш учунгина берилгани йўқ. Бу – Шоҳ хизматини, Унинг Шоҳлигининг бу дунё шоҳликлари орасида устунлигини намоён қилишда бирлашувчи Илоҳий севги ва Илоҳий куч-қудратнинг зуҳуридир. Бу – Иброҳим ва унинг “уруғи” ер юзидаги барча қабилаларга барака олиб келиши тўғрисидаги башоратнинг тўлиқ амалга ошишидир. Исонинг Жалиладаги хизмат даври – биз мусулмон дунёсида қилишимиз керак бўлган ишнинг ажойиб ва яққол намунасидир.
Ҳақоратланган ва ожизларга ҳамдард бўлиш
Юқорида келтирилган парчадан биз яна ибрат олишимиз керак бўлган бир қанча сабоқлар мавжуд. Исо ҳамма жойда учратган халқ оломонига қандай қаради? Боғдод кўчаларида бақириб юрган оломонга сиз қандай қарайсиз? Ёки Теҳрон кўчаларидаги халойиққа–чи? Ёки Бангладешдаги сон-саноқсиз қашшоқларга–чи? Исо Ўзининг ер юзидаги сафарида оломон ичига кириб борганда, У умидсизликка тушмаган. Исо уларнинг ҳақиқий ҳолатини кўрган, уларнинг бемаъни шиорларини бошқа тарафдан кўрган, бошқа Худога сидқидилдан берилганликларини кўра билган. Улар чўпонсиз қўйлардай адашиб юришганини Исо кўрган. У эса Меҳрибон Чўпон бўлиб, бу адашиб юрган қўйларнинг ахволини билиб, Унинг юраги раҳм-шафқатга тўлди. Биз-чи, оламга Исонинг кўзлари билан боқа оламизми? Телбаликдан, камбағалликдан ва мадорсизликдан қутурган ва ўз Қутқарувчиларисиз халок бўлаётган халқ қалбига биз назар солишни билишимиз керак. Биз уларнинг олдига боришимиз кераклигини Исо айтган бўлар эди. Исо худди ҳаммамиз учун ўлгандек, улар учун ҳам ўлди. Биз Унинг йўлидан бориб шогирдлар орттиришимизни, шу йўлда биз барча халқларни, мусулмон оламининг этнолингвистик гуруҳларини Ота, Ўғил ва Муқаддас Руҳ номи билан сувга чўмдириб, имонга киритишимизни У хоҳлайди (Матто 28:18-20).
Бўлғуси ҳосилни кўриш
Биз Исонинг имони бўлганига эътибор қаратишимиз керак. Кўплаб одамлар, Исо бизнинг ҳузуримизга келади, деган гапларига Унинг Ўзи ишонган. Исо шогирдларига шундай деган: “Ҳосил кўп, бироқ юмушчилар оз” (Матто 9:37). Қаттиқ севгига, умид ва ишончга, одамлар келажакда албатта Инжил Хушхабарини қабул қилишларини У кўргани учун Худога ҳамду санолар бўлсин. Агар шундай деб айтиш мумкин бўлса, Исода “ҳосил тасаввури” бўлган. Худо ҳосил беришига У ишонган. Ҳар бир қабила, тил, халқ ва миллатдан одамлар Унинг абадий ва ҳузур-ҳаловатли Шоҳлигига тўпланишларини У кўрган.
Юмушчилар тўғрисида ибодат
Исо яна юмушчиларнинг озлигини ҳам таъкидлаган. Натижа шундай бўлиши мумкинки, юмушчиларнинг озлигидан ҳосилнинг кўп қисми йиғилмай далаларда қолиб кетиши мумкин. Исо ва Унинг илк шогирдлари ўз ҳаётлари давомида иложи борича кўпроқ ишни амалга ошириш учун, ўз ҳаётларини узайтиришга ҳаракат қилардилар. Бироқ узоқни кўзламаслик Исога хос одат эмас эди. Ҳосил йиғишни асрлар оша ер юзининг барча бурчакларида амалга ошишини У кўрган. Исо шогирдларига шундай деган: “Шунинг учун ҳосил Эгасидан: “Ҳосилингни йиғиб олишга яна ишчилар юбор”, деб сўранглаШунинг учун ҳосил Эгасидан: “Ҳосилингни йиғиб олишга яна ишчилар юбор”, деб сўранглар” (Матто 9:38).
Бир неча йил илгари, ўша вақтда ёпиқ мамлакат ҳисобланмиш Гвинеяга бориш имкониятидан фойдаландим. Ўша пайтда мамлакатни Секу Туре исмли ёвуз диктатор бошқарар эди. Биз Конакри шаҳрида юрганимизда, шаҳар қамоқхонасининг ёнидан ўтишимизга тўғри келди. Қийноққа солинаётган сиёсат қурбонларининг бақир-чақирлари бизнинг қулоғимизга чалинди. Шундай бўлдики, ўша кунларда, яъни биз мамлакатда эканлигимизда Президент Туре ҳокимиятга келганлигининг нечанчидир йиллигини байрам қилиб нишонлаётган эди. Биз майдонда ўтирганимизча, Президент ўзини турли ҳийла-найранглар билан кўкларга кўтаришини томоша қилардик. Шу билан бир вақтда қамоқхоналарда қийноқлардан азоб чекаётганларнинг оҳу-фарёдларини эшитиб турардик. Илоҳий Руҳ бизни шу майдондан кетиб, биргаликда ибодат қилишга даъват этди. Мана, биз нималар учун ибодат қилдик: “Эй Раббий, агар бу одамда тавба қилиш иқтидори бўлса, биз Сендан унинг юрагини юмшатишни, унинг ёвуз ҳаракатларини тўхтатишни ва ўз мамлакатини Хушхабарга қулоқ тутишига ундашингни Сендан илтижо қиламиз. Бироқ агар у тавба қилмайдиган “фиръавн” бўлса, унда Сен бу лавозимдан уни олиб ташла, унинг ўрнига ўз мамлакатини Хушхабарга юз тутишга интилувчи бошқа бир меҳрибон ҳукмдорни тайинлагин!” Бир йил ҳам ўтмай хоким Туре вафот этди. У ўз ўлими билан, яъни табиий ўлди, Туренинг ўрнини Гвинея эшикларини масиҳий хизматчилар учун очиб берган бошқа бир раҳмдил бошқарувчи эгаллади.
Худди ўша сафарда биз Телекоро Инжил институтида бўлдик ва у ерда қавмбошиларнинг кичикроқ бир гуруҳи билан учрашдик. Бизнинг йиғилишимиз пайтида ибодатхона деворида харита осилган бўлиб, унда турлича этник гуруҳлар белгилаб қўйилган. Сўнгра ўз юмушчиларини барча этник гуруҳдаги одамларга жўнатишини биз Ҳосил Эгасига илтижо қилдик. Худо Гвинея учун қилганларини амалга оширар экан, наҳотки У шундай ишни ҳар бир мусулмон мамлакати учун қила олмаса? Албатта қила олади. Модомики бу китоб мусулмонлар орасида иш юритишга бағишланган экан, мусулмонлар эса ўзларини Иброҳим билан боғлиқликларини таъкидлар эканлар, келинг, Иброҳим оиласининг барбод бўлган шажарасини шифолашга ҳаракат қилайлик, токи нажот топиши керак бўлган мусулмонларнинг ҳаммаси озод бўлишсин. Иброҳим оиласининг барбод бўлган шажараси Исо Масиҳнинг Хушхабари туфайли шифо топишига биз гувоҳ бўламиз.
СЎНГ СЎЗ
Бу китоб – мусулмонларнинг Исо Масиҳга имон келтирган, Иброҳимнинг барбод бўлган оиласини инкор этган авлоди ҳақида. Масиҳий хизматчилари Исмоилнинг ўғил-қизлари билан ишлаш жараёнида китобдан кўп йўл-йўриқ оладилар. Зеро, Муҳаммад ҳамда унинг авлоди ўзларини Ҳожар ва Исмоил насли билан бирлаштиришга қарор қилишган. Шуни инобатга олиш керакки, мазкур китоб илмий тадқиқотларда фойдаланиш учун эмас, балки бевосита мусулмонлар орасида хизмат қилишга даъват этилган хизматкорлар учун ёзилган. Исломга ихтисослашган ўқув юртларини тамомлаганлар ва мустақил ўқиб билим орттирган, амалий меҳнат натижасида юксак даражага эришганлар учун бу китобда ўзига хос ҳеч қандай янгилик йўқ. Бироқ исломни ва миссиологияни махсус ўрганмаганлар ҳамда бу соҳадаги сўнгги тадқиқотлардан бехабар бўлганлар учун мазкур китоб уларнинг билимларидаги бўшлиқни тўлдириш имконига эга.
Гуноҳни ювиш тарихи Исо Масиҳдан бошланиб, Аввалию Охири ҳамда Боши, Худо фаолиятининг инсон зоти тарихидаги Сўнги билан тугатилади. Қолаверса, бу воқеа Иброҳимнинг оиласи тарихида ҳам бўлиб ўтган. Иброҳим биз учун шуниси билан қимматлики, у Эгамизга ишонди, Эгамиз Иброҳимни ишончи учун, тўғри, деб билди. Инсоният тарихининг охирида – қиёматда гуноҳи ювилганларнинг ҳаммаси шарқу ғарбдан келиб, Осмон Шоҳлигида Иброҳим, Исҳоқ ва Ёқуб билан бирга зиёфатда ўтиришади (Матто 8:11).
Бугунги кунда масиҳийлар ҳам, яҳудийлар ҳам, мусулмонлар ҳам ўзларининг тарихи Иброҳимдан бошлангани учун бениҳоят фахрланадилар. Бироқ Исонинг Ўзи яҳудийлар билан бўлиб ўтган баҳсларнинг бирида шундай деган эди : ” ...Агар Иброҳимнинг фарзандлари бўлганингизда эди, Иброҳимнинг қилган ишларини қилган бўлар эдингизлар” (Юҳанно 8:39). Уруғдошларимиз бизни Худо кўзи ўнгида Иброҳим оиласининг ҳақиқий аъзолигидан чиқарганлар, чунки яҳудийлар Исо Масиҳни инкор этганлар. Худди шу сингари, мусулмонлар ҳам фақат, биз Иброҳим уруғиданмиз, деб айтганлари учунгина ўз ўзидан Худо Шоҳлигига киритилмайдилар. Бирон одам Иброҳим оиласининг ҳақиқий аъзоси бўлиши учун калит – унинг Иброҳимнинг улуғ ўғли Исо Масиҳга бўлган муносабатидадир. Зотан, Муҳаммад ва мусулмонлар Исо Масиҳга қандай муносабатда бўлганлар – бу тўғрида мазкур китобдан пухта таҳлилни топа оласиз. Шу билан бирга, мусулмонларни Иброҳимнинг оиласига қайтаришга оид баъзи бир маслаҳатларни ҳам топасиз.
Бу воқеанинг илдизи бизни тўрт минг йил орқага - “Худонинг дўсти” Иброҳим чодирида юз берган оилавий фожеага етаклайди.
Бу фожеа - Иброҳимнинг чодирида яшаётган икки аёл ва уларнинг рақиб фарзандлари воқеасига бориб тақалади. Зиддият оқибатида Ҳожар ва унинг ўғли бу оиладан қувилди. Ўртадаги зиддият олови асло сўнмади. Бу олов бугунги кунга қадар бир-бирига душманларча муносабатда бўлиб келаётган Иброҳимнинг насли бағрида ҳамон алангаланмоқда. Чўри Ҳожар Иброҳимга туғиб берган ўғил – саҳро шаҳзодаси, буюк инсон Исмоил насли Яқин Шарқ мамлакатларида тобора кучайиб, катта соя бўлиб турибди. Зотан, биринчи суннат қилинган фарзанд, отасининг кўз қорачиғи Исмоил Иброҳимнинг вориси бўлишга даъват этилган.
Лекин тарихнинг режаси аслида бундай эмас эди. Сора Исҳоқни туғади. Исмоил нимага бефарқ муносабатда бўлган бўлса, ўша нарса ундан тортиб олинди. Кундош оналар, бир-бирига душман бўлган ўғиллар, тана ҳамда имон фарзандлари битта чодирда бирга яшай олмадилар. Оқибатда Ҳожар ва Исмоил чодирни тарқ этишларига тўғри келди. Иброҳим ва Сора меросдан маҳрум қилган, ёвуз ва ёввойилашган Исмоилни Худо ўғил қилиб олди. Исмоил саҳрода ўсди, у оддий одамлигича қолиб кетмади: ундан шоҳлар дунёга келди.
Минг йил ўтиб унинг номи ва фарзандларининг исми Муқаддас Битик шажарасида - 1 Солномалар 1:29-31да пухта қилиб ёзилди. Пайғамбарлар улуғ Навойўт ва машҳур Кедар масканларини, Исмоилнинг тўнғич ўғлини, кенжа ўғлини эслардилар. Улар ўз подалари билан Ҳосил байрами куни Ёғ суртилганнинг қўрасига йиғилдилар (Ишаё 42:11; 60:7). Бир ярим минг йилдан кейин араблардан чиққан бир етим бола ўз ўтмишдошининг буюк давомчиси бўлди. Ўзини яҳудийлар ва масиҳийлардан қатъиян ажратиб олган Муҳаммад Исмоил ва унинг отаси Иброҳимга қараганда, ўзини Танҳо Худога тегишли эканлигини эълон қилди.
Сомий халқидан келиб чиққан бу кучли ва мустаҳкам иродали аскар Исмоилнинг мағлубияти учун гўё ўч оладигандай эди. Яҳудийлар ҳам, масиҳийлар ҳам мусулмонлар қиличининг тиғини ўзларида ҳис этардилар. Дадил, жасур, бой тасаввурга эга, мустаҳкам иродали нотиқ, диндорлар даҳоси, ибодатни қиличга боғлаган ва исломга асос солган Муҳаммад биринчи мусулмон бўлди. Иброҳим оиласида ўз ўрнини йўқотган ва қайта тиклашга аҳд қилган Муҳаммад шоҳ-пайғамбар эди. Унинг ўлими ҳам тўсатдан рўй берди, аммо сўзлари қолди, арабларнинг ғурур-ифтихори бўлиб қолди. Муҳаммаднинг вафотидан сўнг юз йил давомида унинг қўшинлари Самарқанддан Ситндагача, Исроилдан то Испаниягача бўлган ерларни босиб олди. Бутпарастларга бундай барҳам берувчилар олдида олам титрарди. Ҳаётда шод-хуррамликка ва мусиқага барҳам берилди, уларнинг мачитлари гўёки ибодатхоналар ва синагоглар устидан ғалаба қозонгандай эди.
Бироқ арабларнинг ғурури Муҳаммад асос солган ғоя заминий муваффақиятларнинг синовларига дош бера олмади. Жанговар авлодни бойлик ўзига қаттиқ жалб қилди. Дин халифаларнинг, султонларнинг шаҳватпарастликларини қондиришга йўл очиб берди. Имонлилар оиласида парчаланишларга катта эшик очилди. Ислом парчаланаверди, борган сари янада кўпроқ бўлиниб кетаверди. Қонунпарастлик, илтифот, тасаввуф, моддиятга ружу қўйиш – буларнинг ҳаммаси араб, форс, турк ва мўғул ҳукмдорларининг беқарор тақдирига кириб борди. Этник жараён, тил, ирқий хусусият ва кибр-ҳаво тобора ўсиб бораётган мусулмон империяларига салбий таъсирини ўтказди.
Мусулмон қудратининг ташқи жилоси ниҳоятда кўзни қамаштирадиган бўлиб, босиб олинган халқлар устидан шайтон кучига барҳам бера олмас эди. Ислом забт этилган халқ ва руҳларга қоришиб кетган эди, шу боис товланувчи ва турланувчи бўлиб қолди. Ҳа, бугунги кунда миллиардлаб замонавий мусулмонлар орасида тўрт юз саккизта турли этнолингвистик уюшмаларни кўришимиз мумкин. Улар қирқ саккизта давлатда истиқомат қиладилар, туб аҳолининг кўпчилигини ёки нуфузли гуруҳларни ташкил этиб, ҳукуматни назорат қилиб турадилар. Бироқ бу ҳолат фақат етмиш етти фоизни ташкил қилади, холос. Қолган йигирма уч фоизи эса қатор давлатларда камчиликни ташкил этади. Ирқ, тил ва қабилалар қоришиб кетган бундай мусулмонларга қандай қилиб биз хушхабарни етказишимиз мумкин? Ушбу китоб айнан шу ҳақда ҳикоя қилади.
Ишни биз Иброҳимнинг оиласини ўрганишдан бошлаймиз. Бирламчи мавзулардан бири “Исмоил овози” бўлади. Ибтидо китобининг 21:17-оятида шундай дейилади: “Худо боланинг йиғисини эшитди...”. Ўша боланинг исми “Худо эшитди” ёки Исмоил бўлди. Эндиликда Исмоил исмидан биз унга ҳам жисмонан, ҳам руҳан қариндошликка даъво қилаётган мусулмонларни аниқлаш учун фойдаланамиз.
Ўшанда Худо Исмоилнинг йиғисини эшитган экан, демак, шунга аниқ ишонч ҳосил қиламизки, бугун ҳам Худо ер юзи бўйлаб тарқалган кўплаб Исмоилнинг авлодларини, мусулмонларнинг овозини эшитяпти. Худо номидан яраштирувчи сифатида ҳаракат қилиб, биз ҳам уларнинг овозларини эшитамиз. Шундай усулларни топишга ҳаракат қиламизки, бу усуллар ёрдамида мусулмонлар ҳақиқатдан ҳам Иброҳим оиласининг бир қисми бўлиб чиқадилар. Муқаддас Ёзувдан чиқаётган маслаҳат ва ғояларни, турли миссиологик фикрларни, шунингдек, мусулмонлар орасида меҳнат қилган масиҳий хизматчиларининг тажрибасини ҳам ушбу китобда синчиклаб таҳлил қилиб чиқамиз.
Биз мусулмонлар орасида самарали ҳосил ўриб олиш ишларини олиб боришимизга ишончимиз комил. Бунга ҳам Муқаддас Китоб бўйича, ҳам амалий асосларимиз бор. Бу вазият бизни ушбу китобнинг иккинчи асосий мавзусига олиб келади. Иброҳим оиласининг шикастланган насли Исо Масиҳнинг хочдаги қурбонлиги орқали шифо топади. Дарвоқе, Исо Масиҳнинг хочдаги тўкилган қонини Худо инобатга олиб, еру кўкдаги борлиқ мавжудотни, шу жумладан, мусулмонларни ҳам Ўзи билан, ҳам Худонинг Ўғли Раббий Исо Масиҳ билан яраштирди (Колосаликларга 1:20).
Муҳаммад Исмоил орқали ўзини Иброҳим билан тенглаштиришга ҳаракат қилганлиги тўғрисидаги ғояни мен китобда эътироф этаман. Чекиниш тариқасида шуни таъкидлаб ўтмоқчиманки, баъзи бир олимлар, масалан, Чэпмен, Муҳаммад ўз шажарасини Исмоилдан келтириб чиқарганига шубҳаландилар. Бошқа баъзилар эса, масалан, Хамада “Араб дунёсини тушуниш” номли китобида арабларнинг семит халқидан келиб чиққанини батафсил баён қилади. Шу тариқа Муҳаммад Исмоил орқали Иброҳимдан келиб чиққан бўлиши мумкинлигини асослашга ҳаракат қилади. Хамада шуни ҳам кўрсатиб ўтадики, Исмоил авлоди бошқа халқлар билан никоҳга киришгани туфайли аниқ шажарани аниқлаш имкони йўқ. Аммо мусулмонлар, айниқса араб мусулмонлари ўзларини Исмоил билан қариндош эканликларини тасдиқлайдилар. Бу масала шунинг учун ҳам ушбу тадқиқотнинг асосий мавзуси ҳисобланади. Шу мақсадда биз мусулмонларни умумлаштирадиган мазмун, уларни белгилайдиган омил сифатида Исмоилдан фойдаланамиз. Модомики, биз шунга ишонган мусулмонлар орасида хизмат қилар эканмиз, ишни айнан уларнинг нуқтаи назаридан келиб чиққан ҳолда бошлашимиз керак. Биз ҳам Муҳаммад ва Иброҳимнинг Исмоил орқали мавжуд алоқасини ҳақиқат дея тан оламиз.
Ушбу китобнинг иккинчи ва учинчи қисмларида ўша ажойиб арабнинг ҳаёти ва буюк ишларини, бу дунёга олиб келган дини тўғрисида батафсил ҳикоя қиламан. Сўнгра исломдаги асосий оқим ва ирқларни тасвирлайман.
Тўртинчи бўлим ибодатнинг амалий томонига олиб ўтувчи кўприк бўлиб хизмат қилади. Бу бўлимда, аввало, ўзимизнинг мусулмонларга бўлган муносабатларимизни муҳокама қиламиз. Дарвоқе, биз мусулмонларни Исо Масиҳга юз бурдириш учун қарор қилган бўлсак, уларга қандай муносабатда бўлишимиз керак? Биз уларга айтмоқчи бўлган гапларнинг моҳияти нималардан иборат бўлиши лозим? Бизнинг тузумимизга қарама-қарши бўлган тузумнинг ортида турган қудратли руҳий кучларга қандай бас кела олишимиз мумкин? Бу масалаларнинг ҳаммаси китобда муҳокама қилинади.
Бу тамойилларни исломдаги турли оқимларга содиқ бўлган одамларга нисбатан қандай татбиқ қилиш керак? Бешинчи қисм шу масалага бағишланади. Масиҳийлар ўртасида кўплаб оқимлар бўлгани сингари, исломда ҳам шунча оқим бор. Шу боис бундай кўплаб тоифадаги одамларнинг ҳаммасини қамраб ололмаймиз ва уларнинг нуқтаи назарларини изоҳлаб беришимизга имкон йўқ. Шу сабабдан биз муҳокама объекти сифатида мусулмонларнинг саккизта диний оқимларини танлаб олдик.
Олтинчи бўлим ислом ва масиҳийлик ўртасида мавжуд бўлган муҳим илоҳий масалаларга бағишланган. Булар - Учлик, Масиҳнинг илоҳий табиати ва тимсоли, гуноҳни ювиш ақидаси, Унинг хочга тортилиши ва Муқаддас Китобни нотўғри талқин қилишда айблаш муаммоларидир.
Сўнгги бўлимда таъкидланишича, мусулмонлар орасида маълум бир вақтда ҳосил йиғилади. Мусулмонлар турли диний мазҳаблардан Масиҳга келаётганликларини биз кўряпмиз. Қолаверса, ҳозирда Масиҳга юз бураётган мусулмонларнинг сони шунчалик кўпки, бу тўғрида биз бир неча ўн йил ёки юз йил олдин орзу ҳам қилолмас эдик. Бироқ кўп жойларда мусулмон дўстларимиз ўзларининг Масиҳга бўлган содиқликлари эвазига жуда катта товон тўламоқдалар. Бундай мусулмонларнинг устози ҳам баъзида жуда катта товон тўлашларига тўғри келмоқда. Еттинчи боб айнан шу масалаларга ҳамда шогирдларнинг мақсадларига ва имонлиларнинг Масиҳ танасига кириш моделларига бағишланган.
Китоб даъват билан якунланади. Ислом қавмига мансуб ҳар бир элат, қабила, халқдан бўлган мусулмонни Масиҳга юз бурдириш учун лозим бўлган куч, самимий муносабат, қунт ва матонат бизда етарлича топилармикан? Ҳисоб-китобларга кўра, бизда танлаш имконияти йўқ. Масиҳ бизга олға боришни амр этди, ҳосил унумли ва самарали бўлиши учун У бизга умид берди. Шунинг учун кўплаб масиҳий жамоатларда мусулмонларни кўришга, бутун оламдан Масиҳга юз бурувчи мусулмонлар сони кўпайишига биз ишонамиз.
Биз фундаменталист исломчилар ҳаракатининг ўсишига ҳам ишонамиз. Коммунизм қулатилгандан сўнг ислом ва Ғарб ўртасида очиқчасига зиддият бошланди. Ислом ўзини ғарб маданиятининг кучли таъсирига қарши қўйишга интилмоқда, шунинг учун ҳам ўзининг туб асоси - фундаменталистлар таълимотига яна қайтмоқда. “Муқаддас жиҳод” куни келади. Яқин йилларда мусулмонлар бошқа мусулмонлар билан жанг қилиб яшайдилар. Мусулмонлар ўз қўшнилари билан жанг олиб боришлари оқибатида кўплаб кулфатлар пайдо бўлади, кўплаб одамларнинг бегуноҳ қони тўкилади. Исломни Исмоил билан тенглаштиришнинг бошқа жиҳати қуйидагича: “...Унинг қўли кўтарилгай ҳаммага қарши Ва ҳамманинг қўли — унга ҳам қарши, Қариндошлари билан душман бўлиб яшагай” (Ибтидо 16:12).
Уруш ва хунрезлик – бу қайғу ва дард-аламдир. Исмоил авлодининг кўпчилиги тинимсиз урушлардан чарчашади, чинакамига Иброҳим оиласининг бошқа аъзолари билан ярашиш истаги пайдо бўлади. Дунё муаммоларини ҳал қилиш мақсадида Муҳаммад еттинчи асрда янги динни яратди. У ўзини ва ўз таъсирини кўрсатишни ибодат орқали ёйишга ҳаракат қилди. Бироқ бундан ҳафсаласи пир бўлган мусулмонлар оламни Қутқарувчи ва дунёнинг ҳақиқий Раббийси Исо Масиҳга юз бурадилар. Муаллиф сифатида мен ҳам масиҳийларнинг қўлидаги бу китоб мусулмон олами далаларида етилган ҳосилни йиғиб олишда фойдали қўлланма бўлсин, деб ибодат қиламан. Хамма вақт бизга Иброҳимнинг Исмоил учун қилган ибодати ва Худонинг ибодатларга берган жавоби сўнмас намуна бўлиб хизмат қилади. Биз эса худди Отамиз Иброҳим каби, ўзларини Исмоил фарзандлари деб атаганлар учун ибодат қиламиз. “Қанийди, Исмоил Сенинг марҳаматинг остида яшаса!” (Ибтидо 17:18). Ва биз Худонинг жавобини, худди қачонлардир Уни Иброҳим эшитгани сингари, эшитишимиз мумкин: “Исмоил тўғрисида қилган илтимосингни ҳам эшитдим. Мен унга барака бераман...” (Ибтидо 17:20).
1 – Илова
Мусулмон дунёсининг демографияси
Мусулмон дунё аҳолисининг сонини аниқлашда баъзи бир манбалардан фойдаланилган. Асосий манба – 1996 йилдаги дунё аҳолиси ҳақидаги маълумотлардир. Қуйидаги маълумотлар ҳам жуда катта ёрдам қилди: Жон Уикс “Ислом миллатининг 1989 йил демографияси”; Ричард Уикснинг “Мусулмон халқлари” (1983) икки жилдлик китоби ва Патрик Жонстоннинг “Дунё операцияси” (1993). Испанияга оид маълумотларни “Мағриб Проекти”дан олдим.
Мен рақамларни бутун мингликларга яхлитладим, мусулмонлар сони ўн мингга етмаган мамлакатларни мен санаб ўтмадим. Берилган сонлардан фойдаланишда шуни эсингиздан чиқармангки, бу сонларнинг ҳаммаси тахминийдир. Баъзи бир мамлакатларда узоқ йиллардан бери аҳоли рўйхати ўтказилмаган. Яна бошқа бир мамлакатларда эса сиёсий сабабларга кўра рақамлар бузиб кўрсатилган. Шундай қилиб, дунёда 1 194 895 000 мусулмон яшамоқда, бу эса 1996 йил ўрталарида бутун олам аҳолисининг 20. 7% ташкил этган.
ОСИЁ
Мамлакат Мусулмонлар фоизи Мусулмон аҳолиси
Индонезия 82.9% 166,961,000
Ҳиндистон 14.0% 132,944,000
Покистон 96.7% 129,094,000
Бангладеш 87.0% 104,226,000
Хитой 2.4% 29,222,000
Афғонистон 99.0% 21,285,000
Ўзбекистон 68.2% 15,822,000
Россия 8.7% 12,850,000
Малайзия 55.0% 11,330,000
Қозоғистон 40.0% 6,600,000
Озарбайжон 80.0% 6,080,000
Филиппин 8.0% 5,760,000
Тожикистон 82.3% 4,856,000
Туркманистон 76.0% 3,496,000
Қирғизистон 60.0% 2,760,000
Таиланд 4.0% 2,428,000
Мьянма (Бирма) 3.8% 1,748,000
Шри Ланка 7.8% 1,435,000
Грузия 21.3% 1,150,000
Непал 3.5% 812,000
Сингапур 15.4% 462,000
Камбоджа 2.9% 316,000
Мальдив 99.4% 298,000
Япония 0.2% 252,000
Бруней 71.0% 213,000
Вьетнам 0.2% 153,000
Арманистон 3.3% 125,000
Тайвань 0.5% 107,000
Мўғулистон 4.0% 92,000
Гонконг 1.0% 64,000
Лаос 1.0% 50,000
Бутан 5.0% 40,000
Жанубий Корея 0.06% 27,000
Жами 663,058,000
ОКЕАНИЯ
Мамлакат Мусулмонлар фоизи Мусулмон аҳолиси
Австралия 1.5% 274,000
Фиджи 7.5% 60,000
Жами 334,000
ЯҚИН ШАРҚ
ЯҚИН ШАРҚ АРАБЛАРИ
(ШИМОЛИЙ АФРИКАНИ ҚЎШМАГАН ҲОЛДА)
Мамлакат Мусулмонлар фоизи Мусулмон аҳолиси
Ироқ 95.4% 20,416,000
Саудия
Арабистони 93.4% 18,120,000
Яман 99.9% 14,685,000
Сурия 90.5% 14,118,000
Иордан 94.0% 3,948,000
Оммон 95.5% 2,196,000
Ливан 53.0% 2,014,000
Қувайт 89.9% 1,618,000
Бирлашган
Араб
Амрликлари 84.6% 1,607,000
Иордан дарёсининг
Ғарбий соҳили 82.1% 1,396,000
Ғазо 98.0% 882,000
Исроил 14.5% 841,000
Катар 91.4% 640,000
Баҳрайн 85.0% 510,000
Жами 82,991,000
ШИМОЛИЙ АФРИКА
Мамлакат Мусулмонлар фоизи Мусулмон аҳолиси
Миср 85.4% 54,400,000
Алжир 99.4% 28,826,000
Марокаш 99.8% 27,545,000
Судан 70.0% 20,230,000
Тунис 99.5% 9,154,000
Ливия 96.0% 5.184,000
Жами 145,339,000
Дунёдаги жами араблар сони
(Яқин Шарқ ва Шимолий Африка) 228,330,000
АРАБ БЎЛМАГАН ЯҚИН ШАРҚ МАМЛАКАТЛАРИ
Мамлакат Мусулмонлар фоизи Мусулмон аҳолиси
Туркия 99.8% 63,772,000
Эрон 99.0% 62,469,000
Кипр 22.0% 154,000
Жами 126,395,000
Яқин Шарқ ва Шимолий Африка
аҳолисининг жами мусулмонлар сони 354,725,000
МАРКАЗИЙ АФРИКА ВА ЖАНУБИЙ АФРИКА
Мамлакат Мусулмонлар фоизи Мусулмон аҳолиси
Нигерия 40.0% 41,560,000
Эфиопия 35.0% 20.020,000
Танзания 35.0% 10.185,000
Сомали 99.96% 9,496,000
Нигерия 90.5% 8,597,000
Мали 86.3% 8,371,000
Сенегал 90.8% 7,718,000
Гвинея 83.1% 6,149,000
Буркина Фасо 48.0% 5,088,000
Камерун 24.0% 3,264,000
Чад 45.5% 2,957,000
Гана 16.0% 2,880,000
Мавритания 99.7% 2,293,000
Мозамбик 13.0% 2,145,000
Сьерр Леоне 43.1% 1,983,000
Эритрея 51.0% 1,836,000
Уганда 8.0% 1,760,000
Кения 6.0% 1,692,000
Малави 14.5% 1,377,000
Гамбия 95.4% 1,145,000
Того 21.0% 966,000
Бенин 17.0% 952,000
Руанда 10.0% 690,000
Зоир 1.4% 651,000
Комор ороллари 98.0% 588,000
Джибути 94.6% 568,000
ЮАР 1.25% 556,000
Гвинея Бисау 44.0% 484,000
Мадагаскар 2.2% 334,000
Либерия 13.3% 279,000
Зимбабве 1.6% 184,000
Маврикий 12.5% 137,000
Марказий Африка
Республикаси 3.3% 109,000
Замбия 1.0% 92,000
Бурунди 1.0% 59,000
Габон 4.2% 50,000
Конго 1.3% 32,000
Реюньон 4.2% 29,000
Жами 152,965,000
Жами Шимолий Африка бўйича 145,339,000
Жами Африка бўйича 298,304,000
ЕВРОПА
ШАРҚИЙ ВА ЖАНУБИЙ ЕВРОПА
Мамлакат Мусулмонлар фоизи Мусулмон аҳолиси
Югославия 17.0% 1,734,000
Босния-
Герцеговина 40.0% 1,440,000
Албания 40.0% 1,320,000
Болгария 13.9% 1,168,000
Италия 1.9% 1,089,000
Македония 25.0% 525,000
Испания 0.77% 303,000
Украина 0.47% 240,000
Руминия 1.0% 226,000
Хорватия 5.0% 220,000
Греция 1.5% 157,000
Белоруссия 0.2% 21,000
Эстония 1.0% 15,000
Венгрия 0.1% 10,000
Латвия 0.4% 10,000
Жами 8,478,000
ҒАРБИЙ ЕВРОПА
Мамлакат Мусулмонлар фоизи Мусулмон аҳолиси
Франция 7.7% 4,497,000
Германия 2.5% 2,042,000
Бирлашган
Қироллик 2.5% 1,470,000
Нидерланд 2.7% 418,000
Бельгия 3.1% 316,000
Австрия 1.4% 113,000
Швейцария 1.0% 71,000
Швеция 0.8% 70,000
Дания 1.0% 52,000
Норвегия 0.5% 22,000
Португалия 0.2% 20,000
Жами 9,091,000
Жами Европа бўйича 17,569,000
ШИМОЛИЙ АМЕРИКА
Мамлакат Мусулмонлар фоизи Мусулмон аҳолиси
АҚШ 1.8% 4,774,000
Канада 0.8% 240,000
Жами 5,014,000
ЛОТИН АМЕРИКАСИ
Мамлакат Мусулмонлар фоизи Мусулмон аҳолиси
Аргентина 1.5% 520,000
Бразилия 0.1% 160,000
Панама 4.5% 121,000
Суринам 24.0% 96,000
Венесуэла 0.4% 89,000
Тринидад ва Тобаго 5.9% 77,000
Колумбия 0.2% 76,000
Гвиана 9.0% 63,000
Мексика 0.03% 28,000
Жами 1,230,000
Жами Ғарбий яримшар бўйича 6,244,000
Жами дунё бўйича 20.7% 1,194,895,000
2 – Илова
Дунё мусулмон мамлакатлари
Қуйида мусулмонлар 50% аҳолини ташкил этган ёки ҳокимият уларга тегишли бўлган дунёнинг қирқ тўққиз мамлакати санаб ўтилган. Бу мамлакатлар аҳолисининг жами сони ёки мусулмон дунёсининг жами аҳолисидан 77% ини ташкил этади. Мамлакатлар жами аҳоли сонига нисбатан эмас, балки ҳақиқий мусулмонлар сонига нисбатан санаб ўтилган.
Мамлакат Мусулмонлар фоизи Мусулмон аҳолиси
Индонезия 82.9% 166,691,000
Покистон 96.7% 129,094,000
Бангладеш 87.0% 104,226,000
Туркия 99,8% 63,772,000
Эрон 99.0% 62,469,000
Миср 85.4% 54,400,000
Нигерия* 40.0% 41,560,000
Алжир 99.4% 28,826,000
Марокаш 99.8% 27,545,000
Афғонистон 99.0% 21,285,000
Ироқ 95.4% 20,416,000
Судан 70.0% 20,230,000
Саудия
Арабистони 93.4% 18,120,000
Ўзбекистон 68.2% 15,822,000
Яман 99.9% 14,685,000
Сурия 90.5% 14,118,000
Малайзия 55.0% 11,330,000
Сомали 99.96% 9,496,000
Тунис 99.5% 9,154,000
Нигерия 90.5% 8,597,000
Мали 86.3% 8,371,000
Сенегал 90.8% 7,718,000
Қозоғистон* 40.0% 6,600,000
Гвинея 83.1% 6,149,000
Озарбайжон 80.0% 6,080,000
Ливия 96.0% 5,184,000
Тожикистон 82.3% 4,856,000
Иордания 94.0% 3,948,000
Туркманистон 76.0% 3,496,000
Чад* 45.5% 2,957,000
Қирғизистон 60.0% 2,760,000
Мавритания 99.7% 2,293,000
Оммон 95.5% 2,196,000
Ливан 53.0% 2,014,000
Сьерра Леоне* 43.1% 1,983,000
Эритрея 51.9% 1,836,000
Қувейт 89.9% 1,618,000
Бирлашган Араб
Амирликлари 84.6% 1,607,000
Босния-
Герцеговина* 40.0% 1,440,000
Иордан дарёсининг
Ғарбий соҳили 82.1% 1,396,000
Албания* 40.0% 1,320,000
Гамбия 95.4% 1,145,000
Ғазо 98.0% 882,000
Катар 91.4% 640,000
Комор ороллари 98.0% 588,000
Джибути 94.6% 568,000
Баҳрайн 85.0% 510,000
Мальдив 99,4% 298,000
Бруней 71.0% 213,000
Жами (мусулмон дунёсининг) 77% 922,502,000
* Мусулмонлар кўпчиликни ташкил этган мамлакатлар ёки у ерда ҳокимият мусулмонларга тегишлидир.
3 – Илова
Муқаддас Китоб пайғамбарининг ўзига хос
хусусиятлари
Муҳаммад ўзини Муқаддас Китоб пайғамбарларидан бири деб эълон қилди. Буни текшириб кўриш учун биз пайғамбарларга хос айрим хусусиятларни билишимиз керак. Айнан шуларга асосланган ҳолда биз Муҳаммаднинг эътирофи қанчалик чин эканлигини текшириб кўришимиз мумкин.
Мезонлар
Авалалам бор, биз Муқаддас Китобнинг асосий мавзусини – бошидан охиригача гуноҳни ювиш режасини кўриб чиқишимиз лозим. Шундай вақтларда бу мавзунинг ҳамиша долзарб эканлигига ва Муқаддас Китобнинг доимо марказида эканлигига биз ҳайрон қоламиз.
Адан боғида илк бор гуноҳга йўл қўйилганда Худо ўша ерда бўлганлигини биз биламиз. Шунда Худованди Карим илонга деди: “Сен билан хотин орасига, сенинг зотинг билан унинг зоти орасига адоват соламан. Ўша зот сенинг бошингни эзиб ташлайди, сен эса унинг товонини чақасан” (Ибтидо 3:15).
Ўз вақтида Илоҳий Муқаддас Битикнинг муаллифлари “Ўша зот” охир оқибатда Ёғ суртилган Исо эканлигини англаб етганлар ва бу Унинг хочдаги ўлими, Унинг ёвуз кучлар устидан қилган ғалабасининг башорати эди. Исо Масиҳ Ўзининг ўлими ва тирилиши орқали кўринмайдиган оламда ҳукмронлик қилаётган шайтон ва ёвуз руҳлар устидан ғолиб келди (Коринфликларга 2:15). Ҳаворий Юҳанно шундай ёзган: “Гуноҳ қилувчи эса иблис зотидир. Чунки дастлаб иблис гуноҳ қилган. Худонинг Ўғли эса иблиснинг ишларини барбод қилмоқ учун пайдо бўлди” (1 Юҳанно 3:8). Муқаддас Китобнинг сўнгида Худо иблисни абадий ёниб турган баҳайбат кўлга ташлайди. “Уларни алдаган иблис эса ҳайвон ва сохта пайғамбар бўлган оловли ва олтингугуртли кўлга ташланди. У ерда улар кечаю кундуз, илалабад азоб чекадилар” (Ваҳий 20:10).
Шундай қилиб, Муқаддас Битикдаги асосий шахс – Исодир. Бизнинг ашаддий душманимиз, Адан боғида Одам Ато ва Момо Ҳавони Илоҳий йўлдан оздирган иблис устидан У ғалаба қозонди. Масиҳ бизни гуноҳ ҳукмидан, иблисдан озод қилди (Юҳанно 8:36). Буларнинг ҳаммаси энг муҳим воқеа – Исо Масиҳнинг хочга тортилиши туфайли амалга ошди. Айнан хочда Исо барча қонун талабларини бажарди. У биз, гуноҳкорлар учун хочга тортилди ва шу билан иблис ҳокимиятини барбод қилди. Чунки иблис ўз ҳукмида тутиб туриш учун бизнинг гуноҳкор табиатимиздан фойдаланар эди.
Муқаддас Китоб пайғамбарлари
Муқаддас Китоб пайғамбарлари бир нечта вазифаларни бажарар эдилар. Ушбу вазифаларни қуйидагича пунктларга жамлаш мумкин:
1. Улар Худо билан яқин алоқада бўлганликлари сабабли, ёки бўлмаса бизга Худо Каломини, масалан, Мусо Қонунларини етказиш учун, ёки биз яна қайтадан Илоҳий Каломга мурожаат қилишимизга даъват этиш учун Худо номидан гапирар эдилар.
2. Пайғамбарларнинг иккинчи вазифаси – келиши муқаррар бўлган Масиҳни имонлиларга кўрсатишдир. Биринчи бор келиб, бутун дунё гуноҳлари учун Масиҳнинг ўлганини, Унинг иккинчи бор келиши билан боғлиқ бўлган ҳодисаларни пайғамбарлар сўзлаб берадилар. Иккинчи бор келишида У Ўзига ишонганларга тамомила нажот олиб келади ва Уни Қутқарувчи, Раббий, Худо Ўғли сифатида инкор этганларни У ҳукм қилади.
3. Пайғамбарларнинг учинчи вазифаси – Ҳукмнинг муқаррарлиги ҳақида огоҳлантириш ва насиҳат қилиш, ёки Худо халқини яқинлашиб келаётган мусибатларга тайёрлаш.
4. Ҳамма вақт барча пайғамбарларга Муқаддас Китоб ваҳийлиги жараёнида турли илоҳий аломатлар, мўъжизалар ёки бошқа ғайритабиий нарсалар ҳамроҳ бўлган. Айниқса, шуни ҳам таъкидлаб ўтиш муҳимки, фаришта Жаброил тахминан Муҳаммадга берган ўша “ваҳий” турли мўъжизалар ёки аломатлар билан ўтмаганлигига биз эътибор қаратишимиз керак.
5. Сўнгги пункт бирмунча ажойиб тарзда намоён бўлади, зеро биз юқорида айрим пайғамбарлар ҳақида сўз юритганмиз. Жамоат яратилган вақтдан бошлаб Илоҳий Руҳ барча имонлиларни бирлаштирувчи ягона танада яшаётганлигига, қайсидир маънода Жамоат бир бутун дунёга қаратилган ҳолатда Илоҳий садонинг башоратгўйлик вазифасини бажараётганлигига биз гувоҳмиз. Булардан ташқари, баъзи бир жамоатларда башоратгўйлик қобилиятига эга имонлилар бор. Буларнинг ҳаммаси албатта, Муҳаммаднинг у “пайғамбарлар муҳри” эканлигини таъкидловчи даъволарига мутлақо зиддир. Янги Аҳдда айтилишича, то Масиҳ келмагунча башоратгўйлик истеъдоди яшайверади.
Муҳаммад ушбу талабларга жавоб берадими?
Муҳаммад Муқаддас Китоб пайғамбарларининг рўйхатида турадими, деган масалани кўришга ўтишдан олдин, юқорида айтиб ўтилган пайғамбарларнинг ворислигига яна эътиборимизни қаратишимиз лозим. Асрлар ўтса ҳам, Пайғамбарлар ўртасида, масалан, Малакий ва Яҳё Пайғамбар ўртасида, ҳаммаси гуноҳ кечирилишининг буюк режасида маълум бир ўринни эгаллайдилар. Нафақат кенг ёйилган мавзулар, балки ҳайрон қолдирадиган яхлитликнинг бирлиги мавжуд. Бундан бошқа бирор нима ёзиш талаб этилмайди. Муқаддас Битик бизга нажот беришда ўзининг қодирлигига ишонади. “Исо бу китобда ёзилмаган бошқа бир талай ибратли мўъжизаларни Ўз шогирдларига кўрсатди. Булар эса Исо – Худонинг Ўғли, Масиҳ эканлигига ишонишингиз учун ва ишониб, Унинг номи билан ҳаётга эришишингиз учун ёзилган” (Юҳанно 29:30, 31).
Муҳаммаднинг даъволарини текширишга ўтар эканмиз, Муҳаммад Муқаддас Китоб пайғамбарларининг узундан–узоқ қаторидан ўрин эгаллашини аниқлаш учун бир нечта мезонлардан фойдаланишимиз лозим:
1. Унинг башоратлари Худонинг асосий мақсади – инсониятни қутқариш режаси билан уйғунликда бўлиши керак. Муҳаммад Муқаддас Битикнинг асосий мавзуларини ривожлантириши ва мукаммаллаштириши керак эди. Масалан, Ёғ Суртилган Исо олам Қутқарувчиси, бизнинг Шоҳимиз ва Раббимиз бўлишга даъват этилганлиги ҳақидаги мавзуни тасдиқлаши лозим эди.
2. Агар Муҳаммаднинг сўзлари олдин ёзилганларга тўғри келмаса, унда Муҳаммад юқорида айтилганларга нисбатан юқори маънавий қадриятни намоён қилиши керак.
3. Агар келажак тўғрисида башорат айтилаётган бўлса, унда бу башоратлар ҳеч бўлмаганда, биз билган башоратларга қараганда узоқроқни кўзлаган бўлиши керак, ёки бўлмаса бошқа келажак тўғрисидаги башоратлар воқеаларини атрофлича тасвирлаб бериши лозим.
4. Агар Муҳаммаднинг сўзлари ҳақиқатдан ҳам Худодан бўлса, унда биз бу башоратларни тасдиқловчи қандайдир илоҳий мўъжизаларни ва аломатларни кутишимиз керак бўлади. Бироқ, бундай аломатларга биз гувоҳ бўлмадик.
Ҳатто аён бўлиб турган келишмовчиликларни четга суриб қўйиб, бутун диққат-эътиборимизни Қуръоннинг адаб ва ахлоқий мазмунига қаратар эканмиз, биз шунга амин бўламизки, Қуръон Муқаддас Китоб мезонларига жавоб бермайди. Аксинча, Исо ўрнатган идеаллар олдида осонгина таслим бўлади. Биз Қуръондаги келажак тўғрисидаги башоратларга мурожаат қилар эканмиз, уларнинг ҳаммаси бизни “Қиёмат Куни”га йўналтираётганлигини кўрамиз. Яъни бу башоратлар кўплаб масиҳий воизлардан бозор-ўчарларда осонгина эшитишимиз мумкин бўлган нарсаларни намоён қилади.
Ҳеч қаерда биз Муҳаммаднинг сўзлари Худодан эканлигини исботловчи илоҳий тасдиқларни топа олмаймиз, айнан ўша Худо бизга кўплаб турли башоратларни, шу жумладан, Эски ва Янги Аҳдни инъом этган. Юқорида айтиб ўтилганларга асосланган ҳолда, биз қуйидагича хулосага келишга мажбурмиз: у Муқаддас Китоб пайғамбарларидан биридир, деган Муҳаммаднинг эътирозлари ҳаттоки шу оддий талабларга ҳам жавоб бера олмайди.
Худо инсониятни қандай қутқармоқчи бўлганига, яъни Исо Масиҳнинг хочга тортилиб, қурбонлик келтириши туфайли инсониятни гуноҳдан қутқармоқчи бўлганлигига Муҳаммад тамомила зид эканлигини биз кўриб турибмиз. Қолаверса, одамлар унинг сўзларига қандай муносабатда бўлсалар, абадийликдаги, яъни келажакдаги уларнинг ҳолати айнан шунга боғлиқлигига улар ишонишларини Муҳаммад хоҳлаган. Одоб-ахлоқни қиёсий ўрганишга киришар эканмиз, Муҳаммад таълимоти, масалан, унинг никоҳ, ажралиш, кечириш ва тинчлик ўрнатиш борасидаги таълимоти Муқаддас Китоб таълимотига ҳатто яқин келмаётганлигининг гувоҳи бўламиз.
Ниҳоят, Янги Аҳд Китобининг учдан икки қисмига тўғри келадиган Қуръон китобида на кароматларни, на мўъжизаларни, “ваҳий” деб аталмиш на бирор бир илоҳий тасдиқларни учратамиз.
Шундай қилиб, натижада Муҳаммадни Муқаддас Китоб пайғамбарлари қаторига қўшишга биз ҳеч қандай асос топа олмадик. Аслида баъзи бир муҳим хусусиятларда Муҳаммад уларга қарама-қарши туради.
4 – Илова
Ҳуқуқ ва ҳадислар мактабларининг ривожланиши
Ислом тўлиғича бир одамдан – Муҳаммаддан келиб чиққди. Ҳозирда Қуръон деб аталувчи китобга жамланган сўзлар фақат унга нисбат берилган. Муҳаммадга ишонувчилар учун бу сўзлар “Илоҳий Калом” бўлиб қолди.
Муҳаммад ҳаёти давомида “Илоҳий Калом”нинг ягона талқинчиси бўлди. Унинг издшлари нафақат унга келган ваҳийларга, балки бу ҳикматларнинг изоҳига ва Қуръонга киритилмаган, лекин мулоҳазаларда маъно жиҳатдан кам бўлмаган фикрлар талқинига ишонганлар. Вақт ўтиши билан бу ҳикматли сўзлар, Муҳаммад Қуръонга жо қилган сўзлар сингари худди ўшандай салобатга эга бўлди.
Гарчи ислом – ҳаракатга асосланган дин экан, Муҳаммад издошларига ҳаракатнинг тўғри усулларини ўргатишини улар ҳам хоҳлар эдилар. Улар Муҳаммадни кузатганлар, улар Муҳаммадга тақлид қилганлар. Шундай қилиб, Муҳаммаднинг ҳаёти барча унга ишонувчилар учун тақлид намунаси бўлди. Муҳаммад шахсиятининг кучи шундаки, уни Худо Пайғамбари деб тан олган арабларнинг ҳаёт тарзини у тамомила ўзгартириб юборди.
Сунна
Муҳаммад пайдо бўлгунга қадар, арабларда сунна деб номланмиш жонли ривоят ва ҳикматлар тўплами бўлган. Ислом тантана қилгандан кейин Муҳаммаднинг ибратли хулқи имонли араблар учун янги сунна бўлди. Ушбу вазиятда Муҳаммад исломнинг ягона асосчиси эди.
Муҳаммад то тирик экан, унга эътиқод қилган ҳар бир одам у айтганларни бажо келтирарди, у нимаики айтган бўлса, ҳаммасини эслаб қоларди, ёки ҳамма нарсада Муҳаммадга тақлид қилди. Муҳаммаднинг ўлимидан кейин дўстлари унинг суннасини –яъни ибратли хулқини давом эттирдилар. Ҳатто Муҳаммад дўстларининг ўлимидан кейин ҳам бу маросимни катта садоқат билан кейинги авлод давом эттиришга қодир бўлди. Аммо шундай вақтлар келдики, олдинги авлодларнинг ҳаммаси ўтиб кетди, одамларнинг хотираси ўзгара бошлади. Мусулмон қўшинларининг ҳарбий муваффақиятлари туфайли босиб олинган катта территорияларнинг халқи тезлик билан Дор ул-исломга – ислом Уйига киритилди. Бу янги имонлиларни Муҳаммаднинг ҳаёт тарзига асосланган ислом йўлларига ўргатиш керак эди. Хуллас, Муҳаммад ҳаётининг “жонли ривоятлари”, ҳақиқий сунна Муҳаммаднинг ибратли мусулмон сифатидаги намунавий хулқини сақлаб қолиш учун ёзилиши керак.
Ҳадислар
Ҳикматли сўзларни ёзиш махсус бир “фан”га айланди, “ёзилган ва тўпланган ривоятлар” ҳадислар номини олди. Буларнинг ҳаммаси, албатта, “жонли ҳикматлар”га ёки суннага асосланган. Қуръон билан биргаликда ҳадислар ҳамма учун илк ислом шакллантириши керак бўлган асосий манбаларга айланди.
Ҳадисларни ёзишда тўпловчиларнинг ҳаммасини ҳам икки муаммо банд қилган. Улардан биринчиси – шоҳиддан “шоҳидларнинг кетма-кетлиги”нинг ишончлилиги эди. Бу ҳадисларни ёзиб олишда ўша гувоҳларнинг кўрсатмаларига асосландилар. Иккинчиси – бу матннинг олдинги “ваҳий”, яъни Қуръон билан уйғунлигидир. Текст арабчада “матн” деб аталади. Шундай қилиб, текст Муҳаммад (шунингдек, унинг “дўстлари” ва шогирдлари”)нинг маросим ва урф одатларини сақлаб қолиш “илми”нинг узлуксизлигини, матннинг аҳамиятини, ишончлилигини ва тўғрилигини текшириш билан боғлиқ бўлган.
Қонун (шариат)нинг ривожланиб бориши
Муҳаммаддан ўз издошларига мерос бўлиб ўтган энг асосий ишқибозлик – бу тўғриликка хавотирлик ҳиссидир. Улар нималарнидир қилишнинг “тўғри усули”ни билишни хоҳлардилар. Ҳаттоки қонунчилик билан шуғулланаётган юристлар ҳаётнинг барча жабҳаларида мусулмонларнинг ҳақ-ҳуқуқларини шошилинч равишда тиклашга интилаётган бир даврда ҳадис ва ривоятларни тўплаш давом этарди. Мусулмонлар нуқтаи назаридан ҳадисларга риоя қилиш – бу ҳаётда ўз ўрнини топиш ва жаннатда абадий жой эгаллашни англатади.
Арабистон – бу саҳролар ўлкаси, шунинг учун бу ерларда бир томчи сув ҳам ниҳоятда қимматли. Шунинг учун ҳам сувга йўл – ҳаётга йўл деганидир. Сувга йўл арабчада “шариат” деб номланади. Айнан шунинг учун ҳам қонунлар - “шариат” деб аталган. Муҳаммад ва мусулмонларнинг ҳисоблашларича, бу қонунларга риоя қилиш ҳаётга етаклайди. Қонунлар бизни ҳукм қилишини, бизни гуноҳкор деб эълон қилишини, биз ҳаётга эмас, балки абадий ўлимга лойиқ эканлигимизни улар асло тасаввур қила олмаганлар.
Ҳуқуқшунослар бу қонунларни яратаётган вақтда юз бераётган ажабтовур ҳодисалардан бири шу эдики, ҳадисларнинг сони тобора кўпайиб бораверди. Ҳақиқатдан ҳам, Муҳаммад вафотидан кейин икки юз йиллар вақт ўтгач, Муҳаммадга нисбат берилган ҳадислар сони 500000 дан ошиб кетди. Аста–секин уларни бирма-бир текшириб чиқишди ва маъқул келмайдиганларини чиқариб ташлашди. Лекин шуниси ажойибки, қонунлар ҳадисларни кодификация қилишдан олдин кодификациядан ўтган.
Ҳуқуқнинг тўрт мактаби
Ҳуқуқшунос олимлар мусулмон империясининг турли қисмларида пайдо бўлишарди. Натижада бир ҳуқуқ мактаби ўрнига расмий равишда тан олинган тўртта ҳуқуқ мактаби юзага келди. Асосий қонунлар юзасидан бу мактабларнинг нуқтаи назари бирозгина фарқ қиларди. Бугунги кунда, одамларнинг бир мамлакатдан иккинчи мамлакатга фаол кўчиши натижасида, мусулмон халқи бошқа халқлар билан қоришиб кетди ва турли ҳуқуқ мактабларининг издошлари бир-бирларига нисбатан юксак даражадаги чидам, сабр-тоқат билан муносабатда бўлиб келишди.
Бу мактаб асосчиларининг ўлган саналари бизга ислом қонунларини кодификация қилишга қанча вақт кетганлигини аниқлаш имкониятини беради. Ҳуқуқ мактаби асосчиларининг биринчиси милодий 767 йили - Муҳаммад ўлимидан тахминан 145 йил кейин вафот этган, сўнггиси – 855 йилда, Муҳаммаднинг ўлимидан 232 йил ўтгач вафот этган. Ҳуқуқ мактаблари асосчиларининг исми-шарифлари ва вафот этган саналари, шунингдек, уларнинг мактаблари қаерларда кенг тарқалгани қуйидаги рўйхатда келтирилган:
Ханифа – 767 йили вафот этган; Ғарбий Осиё, Қуйи Мисрда ва Покистонда тарқалган.
Малик – 795 йили вафот этган; Юқори Миср, Шимолий ва Ғарбий Африкада кенг тарқалган.
Шафиъ – 819 йили вафот этган; Индонезияда кенг тарқалган.
Ханбал – 855 йили вафот этган; Марказий ва Ғарбий Арабистонда кенг тарқалган.
Ҳадисларнинг кодификацияси
Юқорида айтиб ўтилганидек, ҳадисларнинг сони борган сари кўпайиб бораверди. “Улуғланувчи ҳадислар”нинг даҳшатли ўсиб боришини тўхтатиш учун дунёда олти буюк олим пайдо бўлди. Буюк ҳадис тўпловчилардан бири ишга киришаётганда, Муҳаммаднинг “ҳикматли сўзлари” деб аталувчи ҳадисларнинг сони ярим миллиондан ошиб кетган эди. Тан олинган бу олти ҳадис тўпловчиларнинг исми-шарифлари ва вафот этган саналари қуйидагичадир:
Бухорий – 870 йилда вафот этган.
Муслим – 875 йили вафот этган.
Ибн Маджа – 886 йили вафот этган.
Абу Довуд – 878 йили вафот этган.
Ат-Термизий – 892 йили вафот этган.
Ан-Насан – 916 йили вафот этган.
Бу олти ҳадис тўпловчилардан энг буюклари Бухорий ва Муслим ҳисобланадилар. Бухорийнинг тўплаган ҳадислари қолганларникига қараганда кенгроқдир. Буҳорий ярим миллиондан ортиқ “ҳадисларни” кўриб чиқди ва 7000дан сал ортиқроғини ҳақиқий деб тан олди. Бошқа тўпловчилар ҳам асосий “ҳадислар” борасида Буҳорийни қўллаб-қувватладилар, лекин улардан ҳар бири бошқаларида учрамайдиган бир нечта ҳадисларни ўз тўпламларига киритганлар. Буларнинг ажабланарли жойи шуки, Муҳаммад ҳаёти бутун инсоният учун намуна сифатида кўкларга кўтариб тасвирланган. Мусулмонларнинг таълимотига биноан, олам исломга қарашли бўлиши лозим. Биз ҳаммамиз сўзларимизда ва ишларимизда арабларнинг VII аср намоёндаси Муҳаммадга ўхшашимиз керак экан.
Ҳозирги замон исломида, хусусан бугунги кунда ҳадисларнинг ўрнини шубҳа остига оладиган оқим мавжуд. Ливияда Каддафи шунчалик узоқлашиб кетдики, у ҳадислардан воз кечди ва уларни ўзининг машҳур “Яшил китоби”даги ғояларга алмаштирди. Муаллиф яқиндагина Мисрга ташриф буюрди ва ҳозирда кўплаб ҳадислар ҳақиқий эмас деб, инкор этилаётганлигини билди. Ҳар қандай вазиятда, то мусулмон оламида радикал ислоҳотлар юз бермагунча, ҳамма мусулмонлар Қуръон, ҳадисларда ва улардан келиб чиққан шариатда яккаланиб қолганлар.
5 - Илова
Мусулмонча қамарий календарь
Қамарий календарда фақат 354 кун борлигига, яъни қуёш календарига қараганда 11 кун камлигига эътиборингизни қаратинг. Шунинг учун қамарий йил бизнинг ҳисоб йилимиздан ҳар йилига 11 кунга ўтиб кетади, тахминан ҳар 33 йилда қўшимча бир қамарий йил ортиқ келади. Мусулмон календари милодгача 622 йилдан бошланиб, 1990 йил ҳижрий йилнинг 1369 йилига тўғри келади; аслида бу 1410 ҳижрий йил, яъни 1369 плюс қамарий календарнинг 41 қўшимча йили.
Ҳижрий йил Муҳаммаднинг ҳаёти хавф остида қолганда, Маккадан қочиб кетишидан ҳисобланади. Бу милоднинг 622 йилида содир бўлган эди
Мусулмон йили ойлари
1. Муҳаррам
2. Сафар
3. Рабби-ул-аввал
4. Рабби ас-соний
5. Джумод-ул-аввал
6. Джумод-ус-соний
7. Ражаб
8. Шаъбон
9. Рамазон
10. Шаввал
11. Зулқада
12. Зулҳижжа
6 - Илова
Мусулмонларнинг ҳар йилги асосий байрамлари
Биринчи муҳаррам – Янги йил
Ўнинчи муҳаррам – Ашур байрами, ибронийларнинг Қиёмат Кунига тўғри келади
Рабби–ул–аввалнинг ўн иккинчи куни – Мавлуд ан-Наби, яъни Муҳаммад пайғамбарнинг туғилган куни
Ражаб ойининг йигирма еттинчи куни – Лайлат–ул–мирож, яъни Муҳаммаднинг тунги саёҳати
Шаъбон ойининг ўн бешинчи куни – Лайлат ал-Бараа, яъни гуноҳ ювиш Кечаси
Рамазон – рўза Ойи
Рамазон ойининг йигирма еттинчи куни – Лайлат–ул-Қадр, Куч-Қудрат Кечаси
Шаввотнинг биринчи куни – Ид ал-Фитр, яъни рўза тугагандан кейинги Ҳайит байрами
Зулҳижжа ойининг саккизинчи-ўнинчи кунлари – Ид ал-Адҳо, яъни Иброҳимга Қурбонлик келтириш байрами
Изоҳ: Юқорида айтиб ўтилган байрамлар дунё бўйлаб мусулмонлар томонидан нишонланади. Шиаларда яна қўшимча махсус байрамлар мавжуд. Турли мамлакатларда, одатда ислом халқи доирасида қўшимча мавсумий, яъни қуёш календари билан бирга юрадиган ва турли авлиёларнинг туғилиши ва ўлими билан боғлиқ бўлган махсус байрамлар ҳам нишонланади.
7 – Илова
Мусулмон мамлакатлари мустақиллигини ўрнатиш хронологияси
Мамлакатлар номи Босқинчи мамлакат Озод бўлган йили
1.Афғонистон Совет Иттифоқи 1989
2.Албания Италия 1945
3.Алжир Франция 1962
4.Озарбайжон Россия 1991
5.Баҳрайн Буюк Британия 1971
6.Бангладеш Буюк Британия 1947
7.Бруней Буюк Британия 1984
8.Чад Франция 1977
9.Комор
ороллари Франция 1975
10.Джибути Франция 1977
11.Миср Буюк Британия 1956
12.Гамбия Буюк Британия 1965
13.Ғазо Исроил оккупация давом
этмоқда
14.Гвинея Франция 1958
15.Индонезия Голландия 1949
16.Эрон Буюк Британия 1921
17.Ироқ Буюк Британия 1921
18.Иордания Буюк Британия 1946
19.Қозоғистон Россия 1991
20.Қирғизистон Россия 1991
21.Қувайт Буюк Британия 1961
22.Ливия Франция 1943
23.Ливия Буюк Британия/Италия 1951
24.Малайзия Буюк Британия 1963
25.Мальдив Буюк Британия 1975
26.Мали Франция 1960
27.Мавритания Франция 1960
28.Майотта Франция оккупация
давом этмоқда
29.Марокаш Франция 1956
30.Нигер Франция 1960
31.Нигерия* Буюк Британия 1960
32.Оммон Буюк Британия 1970
33.Покистон Буюк Британия 1947
34.Қатар Буюк Британия 1974
35.Саудия
Арабистони** Туркия/Буюк Британия 1918
36.Сенегал Франция 1960
37.Сомали Буюк Британия/Италия 1960
38.Судан Буюк Британия/Миср 1956
39.Сурия Франция 1943
40.Тожикистон Россия 1991
41.Тунис Франция 1956
42.Туркия Россия/Италия/Франция 1921
43.Туркманистон Россия 1991
44.Бирлашган
Араб
Амирликлари Буюк Британия 1971
45.Ўзбекистон Россия 1991
46.Ғарбий Сахара Испания 1984
(ундан сўнг Марокаш) оккупация
давом этмоқда
47.Яман Буюк Британия 1967
Нигерияда мусулмонлар аҳолининг 50% камроғини ташкил этса ҳам, ҳукуматни мусулмонлар бошқармоқда.
**Туркия ғарб давлатларига кирмайди, бироқ у узоқ йиллар давомида Саудия Арабистонини бошқарди ва у ердан Буюк Британия ёрдамида сиқиб чиқарилди.
Изоҳ: Россияда мусулмонлар яшаётган баъзи бир регионларнинг мустақилликка эришишга интилиш имконияти мавжуд, масалан: Чеченистон, Ингушетия, Татаристон ва ҳ.к. Ҳозирги вақтда ҳамон ҳолат ноаниқлигича қолмоқда.
Югославия инқирозга учрагандан кейин янги мусулмон мамлакати – Босния юзага келди.
Таълимот нуқтаи назаридан, мусулмон номусулмон ҳукми остида яшамаслиги керак. Шунинг учун баъзи бир регионлар мустақилликка эришишга интилишларини биз кўришимиз мумкин.
8 – Илова
Мусулмон мамлакатларда ҳаёт даражаси
Мусулмон дунёсининг нефть ишлаб чиқарувчи мамлакатлари:
Мамлакат АҚШ билан % ҳисобда солиштирилгандаги
ҳаёт даражаси
Бирлашган
Араб Амирликлари 87.0%
Қувайт 73.0%
Бруней 67.0%
Баҳрайн 49.0%
Қатар 47.0%
Саудия Арабистони 28.0%
Ливия 26.0%
Оман 24.0%
Алжир 10.0%
Малайзия 10.0%
Эрон 8.5%
Бошқа мусулмон мамлакатлар:
Қирғизистон 11.0%
Тожикистон 8.0%
Иордания 6.2%
Туркия 6.2%
Тунис 6.1%
Сурия 4.8%
Марокаш 4.1%
Ливан 4.0%
Сенегал 3.3%
Туркманистон 3.3%
Яман 3.0%
Миср 2.9%
Джибути 2.3%
Индонезия 2.3%
Мавритания 2.2%
Комор ороллари 2.0%
Мальдив 2.0%
Судан 2.0%
Покистон 1.7%
Мали 1.5%
Нигер 1.5%
Нигерия 1.5%
Гвинея 1.4%
Албания 1.2%
Афғонистон 1.1%
Гамбия 1.1%
Сьерра Леоне 1.0%
Чад 0.9%
Бангладеш 0.85%
Ироқ*
* Эрон ва Қувайт (1991) билан бўлиб ўтган урушдан кейин Ироқ иқтисоди бир неча йилга ортга қайтди. Ҳозирги вақтда аниқ статистика мавжуд эмас.
Изоҳ: Статистик маълумотлар қуйидаги мамлакатлар бўйича ҳам мавжуд эмас: Озарбайжон, Босния-Герцеговина, Эритрея, Қозоғистон, Майотта, Сомали, Ўзбекистон ва Иордан дарёсининг Ғарбий соҳили.
С новой стр.
Мундарижа
1-ҚИСМ
1-боб: Худонинг дўсти Иброҳим
2-боб: Худонинг дўсти иккиланади
3-боб: Ҳожарнинг фожеаси
4-боб: Исмоил: Худо эшитади
5-боб: Ака-укалар ўртасидаги адоват
2-ҚИСМ. ИСМОИЛНИНГ ЭНГ МАШҲУР ЎҒЛИ
6-боб: Муҳаммад – биринчи мусулмон
7-боб: Қуръон – Муҳаммаднинг китоби
8-боб: Шаклланган ислом: ҳадис ва қонун
9-боб: Ислом. Унинг эътиқод белгилари
ва диний вазифалари
3-ҚИСМ. КЎП ҚИЁФАЛИ ИСЛОМ
10-боб: Исломда этник мансублик ва сиёсат
11-боб: Катта бўлиниш: суннийлар ва шиалар
12-боб: Мистицизм: қонундан қочиш
13-боб: Халқ исломи: мусулмонлик ва руҳий кучлар
14-боб: Жанговар ислом: аслиятга қайтиш
15-боб: Ислом ва секуляризм
16-боб: Рақиб пайғамбар
Мирзо Ғулом Аҳмад
17-боб: Ирқчи ислом.
Африка-Америкадан келиб чиққан мусулмонлар
4-ҚИСМ. МУСУЛМОНЛАРГА ХИЗМАТ ҚИЛИШ
18-боб: Исонинг йўли
19-боб: Худо Шоҳлиги ва маданият
20-боб: Мусулмонларга хизматчи
21-боб: Руҳий кучдан фойдаланиш
22-боб: Аниқ ҳаракатлар доираси
5-ҚИСМ МУСУЛМОНЛАР БИЛАН ИШЛАШ
МЕТОДЛАРИ
23-боб: Исо ва суннийлар
24-боб: Исо ва шиалар
25-боб: Исо ва келишувчан мусулмонлар
26-боб: Исо ва жанговар мусулмонлар
27-боб: Исо ва мутасаввифлар
28-боб: Исо ва халқ исломига итоат этувчи
мусулмонлар
29-боб: Исо ва аҳмадийлар
30-боб: Исо ва Африка-Америкадан
келиб чиққан мусулмонлар
6-ҚИСМ. ИСЛОМ ВА МАСИҲИЙЛИК ЎРТАСИДАГИ
ИЛОҲИЙ ЗИДДИЯТЛАР
31-боб: Мусулмонларнинг Муқаддас Битикка
ҳужумлари
32-боб: Муҳаммад ўзини пайғамбар деб
эълон қилади
33-боб: Муҳаммаднинг Қуръон ҳақидаги таъкидлари
7-ҚИСМ. ИБРОҲИМ ОИЛАСИДА ЯРАШУВ
34-боб: Бошқа эътиқодга ўтишдан
жароҳат олиш
35-боб: Мураббийлик баҳоси
36-боб: Мураббийликнинг аниқ мақсадлари
37-боб: Жамоанинг шаклланиш модели
38-боб: Машаққатнинг ниҳояси
Сўнг сўз
Иловалар
Обратная сторона обложки
Дон МакКерри –машҳур масиҳий хизматчиси. У ўз ҳаётини мусулмон халқи орасидаги хизматга бағишлади. Узоқ йиллар давомидаги бундай хизмат унга жуда кўп нарсаларни ўргатди. Дон МакКерри мусулмонларга Масиҳ ҳақида гувоҳлик берар экан, у нафақат мусулмонларни яқиндан билди, балки ўзининг Раббийси ва Қутқарувчисини ҳам янада кўпроқ билиб олди. Дон МакКерри бизга мусулмонларни яхши кўришни ва уларни тушунишни ўргатди. Бизнинг Каломимиз бор, деб ишонганларга Илоҳий Каломни, Инжил Хушхабарини қандай етказишни у бизга ўргатди.
Ушбу китоб саҳифаларидан сиз ислом ҳақида кўп янгиликларни билиб оласиз. Сиз ушбу диннинг асосчиси Муҳаммад билан, исломнинг оқимлари ва турли йўналишлари, урф-одатлари ва маросимлари билан яқиндан танишасиз. Сиз, эҳтимол, шу вақтгача ўзингиз учун умуман номаълум бўлган бутун бир дунёга шўнғийсиз. Бу дунё сизга яқин ва тушунарли бўлиб қолади. Балки ушбу китобни ўқиб чиқиш, сизда мусулмонлар учун ибодат қилиш истагини уйғотар. Сиз Иброҳим оиласининг парчаланган шажараси шифо топиши учун ибодат қиласиз.
“Мен Дон МакКеррининг “Иброҳимнинг оиласи: парчаланган шажарани шифолаш” (Иброҳим насллари: ҳаётга қайтиш зарурати ва эҳтиёжи) номли китобини жуда катта қизиқиш билан ўқиб чиқдим. Менимча, муаллиф мусулмонлар ҳақидаги энг ажойиб маълумотларни ўзига хос тарзда бера олган. Тушунарли тилда ёзилганлиги, материаллар моҳирона жойлаштирилганлиги, барча керакли бўлган маълумотларнинг мавжудлиги – буларнинг ҳаммаси ушбу китобни ҳар қандай ўқувчи учун қизиқарли ва ҳаммабоп қилади. Дон МакКерри эшитганлари тўғрисида эмас, балки ўзи кўриб, бошидан кечирганлари ҳақида ёзган. Мусулмонлар орасида улар учун хизмат қилиш – бу унинг ҳаёти, бу Дон МакКеррининг ўзи”.
Ҳафиз Акбаров
.