Бу китобда Джош Макдауэлл ўзи ҳақида очиқчасига ҳикоя қилади. У ҳали ёш йигит экан, Масиҳнинг Илоҳийлиги ҳақидаги таълимот уйдирма эканини исботлашга киришди. Шу мақсадда у қадимги даврдан ҳикоя қилувчи асл тарихий ҳужжатларни тадқиқ этди, бу мавзуни яхши биладиган одамлар билан суҳбатлашди. Охири, у Масиҳнинг содиқ издошига айланди.
Джош Макдауэлл
Кристобал Крузен билан ҳаммуаллифликда
САБОТЛИ ИНСОН
Оғир хотиралардан ақл бовар қилмас марҳаматгача бўлган йўлни босиб ўтган инсоннинг ҳақиқий тарихи
Муаллифдан
Бу китобимни суюкли фарзандларим Келли, Шону, Кейти ва Хизерга ва уларнинг умр йўлдошлари Майкл, Стефани, Джерри ва Дэвидга меҳр билан бағишлайман. Шунингдек, хотираларимнинг бу саҳифаларини азиз набираларим Скотти, Шоне, Квин, Беккет ва Бренне ҳамда улардан кейин дунёга келадиган (биз сизларнинг туғилишингизни сабрсизлик билан кутяпмиз!) наслларимга бағишлайман.
Мен шунинг учун ибодат қиламанки, сизлар қандай вазиятда бўлманглар, менинг ҳаётимда юз берган воқеалар ҳар бирингизни Раббимизга илҳомлантирсин. Ҳар доим Муқаддас Китобнинг Рим. 1:16 оятини ёдингизда тутиб, уни ҳимоя қилинг.
Мен кўп марта болалигим ва ёшлик йилларим ҳақидаги хотираларни бошқалар билан ўртоқлашишимга тўғри келган. Булар ҳақида, асосан, ўз нутқларимда кўп одамларга мурожаат этиб, гапириб берганман. Мана, энди ўтмиш пардасини кўтариш ва бутун манзарани борича очиқ-ойдин кўрсатиш имконияти пайдо бўлди.
Бир неча йиллардан бери менга муаллифлар ҳам, кинокомпаниялар ҳам, сизнинг болалигингиз ва гувоҳлигингиз тўғрисида фильм ишлайлик, деган таклиф билан мурожаат қилиб келмоқдалар. Мен фильмлари кўп мукофотларга сазовор бўлган машҳур режиссёр Кристобал Крузен билан учрашгунимга қадар, қарорим қатъий бўлмаган эди. Мен бундай мураккаб вазифани — ҳикоямни ҳаётга татбиқ қилишни айнан унга ишондим.
Бу китоб — ҳаёт йўлимнинг бошланишида қайд этилган юксалишлар ва тубан кетишларни тўлиқроқ кўрсатиш учун кенг бўёқларда чизилган менинг ҳикоям, менинг тарихимдир. Ҳа, бу китобнинг моҳияти айнан шундайдир. Гарчи китоб саҳифаларидаги айрим персонажлар умумлашма образ бўлиб, мен ҳаётда учратган шахси маълум турли одамлар ҳақидаги хотиралардан ташкил топган бўлса ҳам, китоб ҳақиқий, ҳаётимда юз берган воқеаларни ҳикоя қилади. Китобда келтирилган суҳбатларни хотирам имкон бергунча аниқ тиклашга ҳаракат қилдим. «Саботли» деган номга келсак, эҳтимол, ўзим ҳам тушунмаган ҳолда бутун ҳаётимни битта сўз билан ифодалаб, шу сўзни танладим. Болалигимда жуда кўп муаммоларга, синовларга дуч келган эдим. Мен ҳеч нарсага қарамасдан тўхтамай, беихтиёр сезгиларим таъсири остида қандай қилиб бўлса ҳам, омон қолишга интилдим. Ницшенинг «мени ўлдира олмайдиган нарса мени янада кучли қилади» деган сўзлари айнан менга тегишли эди (айтгандай, бу одамнинг кимлигини мен ўшанда билмас эдим). Қийинчликлар мени ҳақиқатан ҳам, кучли ва қатъиятли қилди. Аммо бу куч ва қатъият аслида юзаки бўлиб, ҳимоя механизми сингари, қалбимдаги қоронғу чуқурликларни беркитиб турар эди. Қалбим тубида эса мен самимий севгига интилардим (ҳаммамиз ҳам шундаймиз), қандай бўлсам шундайлигимча қабул қиладиган одам билан самимий, сохталикдан тамомила узоқ бўлган яқинликка муштоқ эдим.
Мен ўн бир ёшга кирганимда, ўзимни ер юзидаги энг ёлғиз, Худо ва одамлар унутган инсон деб ҳисоблардим. Сиз бу китобдан билиб оладиган сабаблар туфайли мен оила барқарорлигини рад этардим, ота ҳимоядир, одамларга ишониш керак, деган тушунчалар мен учун тамомила бегона эди. Мен Худога орқа ўгирдим, ғазабланганимда Унинг шаънига фақат ҳақоратли сўзлар айтар эдим. Хатоларимни, заифликларимни ўзим тан олишни истамас эдим. Бахтга қарши, ҳақиқатни бу сингари рад қилиш руҳ учун қанчалар ҳалокатли экани ўша пайтда менинг хаёлимга ҳам келмасди.
Ҳаётимдаги қийинчиликлар дастидан туғилган ичимдаги қаттиқ қўрқувларни ва ўзимга ишонмасликни қўлимдан келганча, ҳаммадан сир сақлашга ҳаракат қилардим. Мен худди атрофидагиларнинг ҳаммасини лаққа туширган, ўқий ва ёза олишига муғомбирлик билан ишонтира олган саводсиз айёрга ўхшар эдим.
Эҳтимол, тарихимдаги қандайдир деталлар ёки нозик нуқталар сизнинг тарихингизни ҳам ёдингизга солар. Айни пайтда ҳаётимнинг қолган тафсилотлари фақат Худога аён бўлиб, бахтимга, менинг тавба-тазарруларимнинг бир қисми бўлиб қолаверади. Аммо мен бир талай дардларга мубтало бўлишимга қарамай, ўзимга доим шуни эслатиб тураман: дунёдаги миллионлаб одамларнинг болалик даврлари, менинг болалик давримдан ҳам кўра, шафқатсиз ва қийин кечган.
Муқаддас Китоб таркибига кирган Аюб китобида «Алангадан учқун сакраб чиққани каби, инсон ҳам ўзи учун муаммо келтириб чиқаради» (5:7), деб айтилади. Бундай учқунлар менинг ҳаётимда кўп бўлган, ҳаётимни тамомила ўзгартириб юборган учқун ҳам ўшалар жумласидан эди, ўша учқун ўзи билан умид олиб келди. Сизни бу китобни ўқишга таклиф қилар эканман, ишончим комилки, сиз ҳам Барҳаёт, Қудратли Худонинг ёрдами билан ҳаётда ишонч билан одимлар отиб борасиз.
Биринчи боб
Бугун, ҳали эрта баҳор кунлари бўлишига қарамай, ҳаво жуда исиб кетди. Уитон шаҳарчасининг ҳавосидан баҳраманд бўлай деб, автомобилимнинг ойналарини охиригача тушириб қўйдим. Уитон — Иллинойс штатига қарашли, Чикагодан эллик километр ғарбда эди. Мен Уитон коллежининг биринчи курсида ўқирдим ва куннинг иккинчи ярмида маҳаллий ўрта мактабларга хизмат қоғозларини олиб бориб берардим, хуллас шу тариқа пул ишлардим. Қолаверса, бу юмуш мен учун фақат пул ишлаш эмас, балки коллеждаги жиддий ўқув дастурлари келтириб чиқарадиган доимий тиғизликдан бир оз нафас ростлаш ҳам эди.
Мен Чикагодан келадиган электричка етиб келмасдан, Чейз-стритдаги темир йўлни кесиб ўтиш жойидан ўтиб олишга улгураман, деб умид қилган эдим. Аммо ўтиш жойига яқинлашганимда, шлагбаум туширилди, худди саҳна ортидаги режиссёрнинг хоҳиши сингари, огоҳлантирувчи сигнал чалинди. Мен қўл тормозини тортиб, бир оз дам олиш ниятида ўриндиққа суяндим. Бу пайтда машинамнинг радиоприёмнигидан қўшиқ эшитилаётган эди. Сигналнинг темир жаранги қўшиқ садоларини босиб кетди. Бу қўшиқ биринчи рақамли «Мени эртага ҳам севасанми?» деган хит қўшиқ эди.[1]
Мен машина салони ичидаги ойнадан орқа томонга назар ташладим: ортимда тепалик бўйлаб чўзилиб кетган Уитон коллежи талабалари шаҳарчаси кафтагидай кўриниб турарди. Тепаликнинг чўққисида эътиборли Бланшар-Холл тароватини кўрсатиб турарди. Улуғвор иморат Матто баён этган Муқаддас Хушхабарда Исонинг қуйидаги сўзларини эслатиб турарди: «Тоғнинг тепасида қурилган шаҳар яширин қололмайди» (5:14).
Уитоннинг коллежи собиқ битирувчиларининг илм ва ижод оламидаги обрўйи ҳамда мавқеини ҳисобга олганда, бу коллеж аллақачон дунёга донг таратган: Билли Грэм ва Рут Бэлл Грэм, ёзувчилар Маргарет Лэндон ва Элизабет Эллиот, астроном Гарольд Олден, шунингдек, жафокаш миссионерлардан Джим Эллиот, Нейт Сен ва Эла Маккаллиларнинг номларини қайд этиш кифоя. Мен — Уитоннинг бўлажак битирувчиси бу оламда сезиларли из қолдира олармиканман? Агар қолдира олсам, бу из нимадан иборат бўлади?
Мен имонга яқинда келдим, менинг руҳий ҳаётим «шаклланиш босқичи»да эди. Болалигим Мичиган штатида Юнион сити шаҳарида омадсиз оилада ўтди. Мен Худонинг борлигини инкор этардим, тақдиримнинг хўжайини ўзимман деб ўзимни ишонтиришга ҳаракат қилардим. Сўнгра ўн тўққиз ёшимда Худонинг йўқлигини исботламоқчи бўлдим. Бу ишга жон–жаҳдим билан киришдим, гўё бу ишнинг жавоби мени бир умрга Худо ҳақидаги ҳар қандай фикрдан халос қилгандай бўлиб туюлаверди. Шунда жуда ажойиб ҳодисалар юз бера бошлади. Мен Худонинг борлигини рад қиладиган далилларни тўплаб юрганимда, У Ўзини менга аён қилиб, ҳаётимнинг ажралмас бир қисмига айланди. Бир неча ойдан кейин менинг ҳаётим бутунлай ўзгарди. Мен иккинчи курсни ўзим туғилиб ўсган шаҳарчадаги Келлог муниципал коллежида тамомлаб, Уитонга кўчдим.
Нигоҳим яна олдимда рельслар устида учиб бораётган электричкага қайтди. Ўтиб бораётган поезднинг товушида ҳам тасалли топиш мумкин-а! Шу пайт яна болалигим эсимга тушди: кечалари ўрнимда ётганимда, фермамиздан тахминан икки мил узоқликда юк поездининг «тақа туқ» овозларини эшитардим. Поезд ғилдираклари тақир-туқур қилиб, Мичиган далалари узра бемалол ғилдираб келарди. Олдинга интилаётган локомотивлар сигналлари тун зулматини ёриб борар, уларнинг ортидан эса мени бешикдан ҳам яхшироқ аллалаб, бир маромда «гуп-гуп» деган овоз чиқариб вагонлар ўтиб борарди.
Мен бирин-кетин келаётган хотиралардан энтикиб кетдим. Нимагалигини ўзим ҳам билмайман, аммо хотирамга Роберт Брауниннинг поэмасидан «Осмондадир Худойим, ерда ҳамма нарса ажойиб» деган машҳур сатри келди.
Хотираларга берилиб, мен фақат радиприёмникдан жаранглаётган қўшиққа оҳиста жўр бўлдим.
Тўсатдан ойнадан орқа томондаги юк машинасини пайқаб қолдим. Машина тўғри менинг устимга бостириб келарди! У гоҳ у томонга, гоҳ бу томонга лапанглаб, тормоз бериш ўрнига тезликни оширганича келарди. Мен кучим борича сигнал бердим — у тентаклик қилмаяптимикан? Йўқ, юк машинаси тўхтамоқчи эмас, ҳатто энди тормоз бериб тўхтатишнинг имкони ҳам йўқ. Электричка ҳамон қаршимда ўтаётган эди, мен машинани орқага олмоқчи бўлиб, тезлик ричагини орқага урдим. Аммо орқага олиш учун энди кеч бўлган эди. Мен тезлик ричагини қайтаргунимча, юк машинаси устимга бостириб келиб қолган эди, бир куч тормоз педалини босди ва зарбани қабул қилиш учун вужудимни ғужанак қилиб олдим.
Кўз олдимда бир неча сонияда бутун умрим аланга каби лов этиб ўчгандай бўлди, ҳаётимнинг бу лаҳзасини ҳар доим унутишни истардим.
Иккинчи боб
Болалик йиллари — умрнинг энг ажойиб даври, деб айтадилар. Эҳтимол, шундай бўлиши керакдир. Аммо мен билан юз берган ҳодисада бу сўзлар ҳақиқатдан узоқ. Гарчи бу ҳақда гапириш қанчалар аламли бўлмасин, менга шундай туюладики, отам, фермада яна битта ишчи кучи пайдо бўлсин, деб менинг дунёга келишимни кутган. Қолаверса, болалигимда отам бу ҳақда бир неча марта гапирганини ўз қулоғим билан эшитганман. Шундай бўлди ҳам — болалигим (кўпинча ялангоёқ) Мичиган штатидаги Юнион-сити шаҳарчасидаги ўзимизнинг фермамизда меҳнат қилиш билан ўтди. Бу ҳаётда қандайдир таянчни ва барқарорликни уй ишларида ва мактабда фақат онамдан топардим. Аммо отам билан муносабатларим ҳар доим мураккаб бўларди. Дарвоқе, ўзининг пушти камаридан бино бўлган ўғлига, қаролдай муносабатда бўлган одам қандай қилиб севгига ва ҳурматга сазовор бўлсин?!
Отам Уилмот Макдауэлл Индиана штатида 1898 йили туғилган, оиладаги ўнта фарзанддан биттаси эди. У ҳаётининг маълум вақтини Айдахо штатидаги Фримонт шаҳрида ўтказган. 1919 йили шу ерда у менинг бўлажак онам Эдит Джослин билан танишди, улар турмуш қурдилар. Уларнинг биринчи фарзанди кичик Уилмот икки йилдан кейин оламга келди.
Менинг отам алоҳида жисмоний қуввати билан ажралиб турмасди, аммо ҳеч ким бу қайсар жангари руҳи бор одамдан бирон нарсани тортиб ололмасди. Бу феъл-атвор унга бу ерга биринчи келганлар давридан мерос бўлиб қолган эди. Отам юк машинаси ҳайдовчиси бўлиб ишлаган пайтлари, бу феъл-атвори унга кўп ёрдам берди. Отам ўшанда Монтана тоғлари довони орқали мис ва кумуш кончиларига озиқ-овқат маҳсулотлари ва қурилиш материаллари олиб келар эди. Бу кимсасиз, овлоқ йўлларда ҳамма нарса юз бериши мумкин эди, юз берган ҳам эди. Шунинг учун отам ёшлигиданоқ ҳар қандай мураккаб вазиятдан турли усулларни ишга солиб чиқиб кетишни ўрганган эди.
Онам эса, аксинча, назокатли шахс эди. У Нью-Джерсида туғилиб ўсган, унинг оиласи асли англияликлар наслидан эди. Онам бу билан ниҳоятда фахрланар ва ўзини маданиятли, маърифатли хоним деб биларди Онам хонадонимизда маълум тартибларни имкон қадар сақлашга ҳаракат қиларди. Онам отамнинг нимасини ёқтириб қолган экан? Менимча, улар отам ичкиликка муккасидан берилиб кетишидан олдин танишиб, оила қурганлар.
1920 йиллар давомида Айдахода иш топиш анча мураккаб бўлиб қолган эди, опам Шерли туғилгач, оиламиз шарққа томон йўл олган. Улар Детройтда ўрнашганлар. Тез орада отамнинг ичкиликка ружу қўйгани ошкор бўлди. Муттасил ичиш отамга қимматга тушди — у чакана савдо қиладиган катта «Атлантик ва Пасифик» дўконида иш юритувчи лавозимидан маҳрум бўлди. Оила яна бошқа жойга кўчишга мажбур бўлди. Энди улар Бэттл-Крик шаҳарчасидан макон топганлар. Бу жой бир неча юз километр ғарбда эди. Бу ерда «Оғир депрессия»[2] шиддат билан бошланиб кетган. Менга кейин айтиб берган эдилар: ҳамма америкаликлар учун қийин бўлган бу пайтларда Лиза хола деган ота-онамнинг бир бой таниши отам билан онамга Юнион-сити четидан экин экиладиган ерни ҳадя қилган экан. Ота-онам ҳаётини қайтадан бошлашларига имкон яратиб бериш мақсадида, Лиза хола шу ишни қилган экан. Аммо 1930 йили иккинчи опам Джуннинг туғилганини ҳисобга олмаганда, ота–онамнинг ҳаёти эски зайлда давом этарди.
Отам маълум вақт маҳаллий дўконда бошқарувчи бўлиб ҳам ишлаган, бош кўтармай ичиши оқибатида бу ишдан ҳам айрилган. Бутун кучини сутчилик фермасига сарфлашдан бошқа чораси йўқ эди. Аммо бу соҳада ҳам ҳеч қандай муваффақиятга эриша олмаган эди. Оиламизнинг бахтига, кичик Уилмотда (ёки Меньшойда, биз уни оиламизда шундай деб чақирардик) ёшлигиданоқ фермерлик ишига мойиллик пайдо бўлди. Бу пайтга келиб, отам ишсиз бўлиб қолган эди. Меньшой эса моҳир хўжайин сифатида ўзини кўрсатган эди. Меньшой «Американинг бўлғуси фермерлари» аъзоси бўлди, ўсмирлик ёшиданоқ фермага ўзи «илмий ёндашув» деган қарашларни татбиқ қилди. Юраги туғма хаста бўлишига қарамай, у ҳақиқий меҳнаткаш эди. Меньшой жуда қобилиятли бола бўлди, мактабда ҳам ёмон ўқимасди. Бу пайтга келиб онам ҳисобчилик ишларини олиб борарди, шу тариқа ферма фойда келтира бошлади.
Аммо отамга ҳамма ишларни барбод қилиши учун кўп вақт керак бўлмади. Отам ҳар куни уч бутилкадан вино ичар, «олимга ақл ўргатма» деб ҳаммага дўқ урарди. Меньшой ва отам ўртасидаги қаттиқ жанжал одатдаги ҳодисага айланган эди. Отам ҳар доим ферма ишига аралашаверганидан, Меньшой асабийлашарди. Аммо барибир, бир-бирларини ҳақорат қилишларига қарамай, отам бошқа болаларига қараганда, Меньшойни ниҳоятда ҳурмат қиларди. Ҳатто Меньшой ҳам тил топиша олмаган бундай ота билан бошқа оила аъзолари қандай яшаганини ўзингиз тасаввур қилаверинг.
Мен туғилганимда, Меньшой ўн саккиз ёшда экан. Шерли Меньшойдан бир ёш кичик эди. Опам Джун ўн ёшда бўлган. Шундай қилиб, бизнинг орамиздаги фарқ вақти-вақти билан мени, нима учун мен дунёга келган эканман, деб ўйлашга мажбур қиларди.
Ҳикоя қилишларича, 1939 йилнинг август ойида ҳаво очиқ кунларнинг бирида маҳаллий жамоатнинг чўпони бизнинг уйимизга ташриф буюрибди. Бизнинг оила жамоатга мунтазам борадиган оилалардан эмас эди. Аммо чўпон ёш, ғайратга тўла йигит бўлиб, яқинда ўз мажбуриятларини бажаришга киришган экан. Эҳтимол, у одамлардан бизнинг оиламиз ҳақида ножўя фикрлар эшитган бўлса керакки, бизни чўпонсиз, ҳеч қаёққа боролмайдиган, адашган қўйлардай қабул қилган эди.
Хуллас, онам уни меҳмонхонамизга бошлаб кириб, ўтқазган, олдига чой қўйган, аммо онамнинг қорнида тўққиз ойлик ҳомиласи борлиги тўғрисида у тасаввурга ҳам эга бўлмаган. Бунинг ҳайрон қоладиган жойи йўқ: онамнинг бўйи бир метр олтмиш сантиметр бўлиб, вазни бир юз эллик кило чиқарди (қалқонсимон безида муаммо борлиги учун). Мени ҳазиллашяпти, деб ўйламанг, ҳақиқатан шундай: онам эшикка сиғмасди, эшикка ёнбошлаб, қисилиб зўрға ўтарди. Онамнинг кенг гавдаси мени ташқаридагиларнинг нигоҳидан яшириб турарди.
Қарангки, бир ҳафтадан кейин мен туғилганимда, Макдауэлл оиласи яна битта ўғилга кўпайганини эшитган чўпон жуда ҳайрон қолган. Тахминимча, онам мени сувга чўмдириш учун жамоатга олиб келганда, чўпон баттар саросимага тушиб қолган. Онамнинг қизлик фамилияси Джослин менинг биринчи исмим эди, лекин мени ёшлигимданоқ Джош деб чақиришарди. Борди–ю, мен онамни бирон нарсада жиддий ранжитиб қўйсам, «Қани, бу ёққа келинг-чи, Джослин Дэвид Макдауэлл!» деган сўзларини эшитар эдим. Мен туғилганимдан кейин икки ҳафта ўтгач, фашистлар Германияси Польшага бостириб кирди, Франция ва Англия Гитлерга қарши уруш эълон қилди. Икки йилдан кўпроқ вақт ўтгач, Пёрл-Харбор бомбардимон қилинди. Опам Шерли кўнгилли бўлиб ҳамшира сифатида армияга кетди. Акаларим ва опаларим орасида Шерли биринчи бўлиб бизнинг бахтиқаро хонадонимизни ёриб чиқиб кетди.
Эҳтимол, менинг илк болалик хотираларим Шерли билан боғланган бўлса керак. У таътилга уйимизга келганда, ҳар доим менга турли совғалар олиб келарди: гоҳ қалайдан қилинган аскарлар, гоҳ кичкина ўйинчоқ танклар армияси каби. Менинг назаримда, Шерли қоматдор, ҳарбий формада шундай бежирим кўринардики, ҳақиқий гўзал эди!
Мен тўрт ёки беш ёшда эканман, Шерли баланд бўйли бир десанчи йигит билан бирга келди. Унинг исми Стэн экан. Шерли мени бир четга олиб ўтиб, ҳеч кимга эшиттирмай деди: «Мен Стэнга турмушга чиқмоқчиман, бу ердан кетишингга сенга ёрдам бераман, Джош! Балки, бир кун келиб сен бизнинг олдимизга борарсан, биз бирга яшармиз».
Ниҳоят, айрилиқ кунлари ҳам келди. Мен ўкирганимча Шерлини маҳкам қучоқлаб олдим. Уни қўйиб юборгим келмасди. Мен ўзимизнинг кинотеатрда бир кинохороника кўрган эдим. Шунинг учун Шерли уруш бўлаётган ерга кетаётганини билардим... ҳатто у ерда Шерли ҳалок бўлиши ҳам мумкин эди. Аммо Шерли Стэнни қўлтиқлаб кетаётганини кўриб, улар Флорида ёки Калифорнияда таътилни беташвиш ўтказиш учун кетяпти, деб ўйлаш мумкин эди.
Шартнома бўйича Шерлининг хизмат муддати тугаганда, у хизматдан бўшаб, уйга қайтиши ҳам мумкин эди. Аммо Шерли Европада қолишни афзал кўрди, яна энг олдинги сафда. Ёдимда, бир куни онамни ётоқхонасида йиғлаб ўтирган ҳолда кўрдим. «Нима бўлди?» деб сўрадим. Мен, отам яна бирон ҳунар кўрсатибди-да, деб ўйладим. Аммо бунга отамнинг алоқаси йўқ экан. Онам Шерлидан мактуб олган экан: у, уруш тугагунча, Европада қоламан, деб ёзибди.
Бахтимизга, Шерли урушдан эсон-омон қайтди. Аммо бу сафар ҳам, кейин ҳам у бизникига келмади. Шерли ва Стэн турмуш қуриб, Чикагода ўрнашиб қолдилар. Мен эса уларнининг олдига ҳеч кўчиб боролмадим, ҳозирда нима сабабдан кўчиб бормаганимни эслолмайман. Аммо уларникида бир неча марта меҳмонда бўлдим.
Аммо хотираларимнинг илк даври иккинчи опам — Джун билан боғлиқ. У мени уйимизнинг ёнидаги кир ювиш учун мўлжалланган катта бетон бочкада қандай қилиб чўмилтирганини эслайман. Онам гавдаси ва соғлиғи туфайли менга қарай олмагани учун кўпинча мен билан Джун шуғулланар эди. Тўрт-беш ёшлигимда икковимиз бирга шаҳарга борганимизни ҳам эслайман. Джун ўз ёшига нисбатан катта кўринарди, одамлар кўпинча мени унинг ўғли деб қарардилар.
«Болангиз қандай чиройли-я, қараб тўймайсан!» -деб бир ёши катта аёл шундай сўзларни айтгани ёдимда. Бэттл-Крикдаги йўлакда у бизни тўхтатиб, юзларим силаб эркалагани эсимда. «Унинг кўм-кўк кўзларига қаранг! — деб мени чўпиллатиб ўпиб қўшимча қилди. — Эҳтимол, тўполончи бўлса керак-а?»
Джун нотаниш аёлга мослашишга қарор қилиб, кулиб қўйди: «Йўқ, у ҳечам бебош эмас. Нима десам, айтганимни қилади. Сен гапимга қулоқ соласан-а, Джош?» Мен бошимни ликиллатдим дедим: «Мен ойимнинг айтганларини қилганимда, у ҳар доим менга музқаймоқ олиб беради!»
Нотаниш аёл мени янада қаттиқроқ ўпди ва кармонидан пул чиқарди. «Мен ҳам сени музқаймоқ билан меҳмон қиламан, йигитча! — деб хитоб қилди у. У узоқлашар экан, баланд овоз билан ўзига ўзи қўшимча қилди: «Қандай ақлли бола-я!» Энди мен ва опам иккимиз йўлнинг нариги бетига ўтиб, Салливаннинг музқаймоқ кафесига кирдик. Опам менга икки ҳисса ванил сепилган музқаймоқ олиб берди.
Мен Джунга қойил қолардим. У ниҳоятда сезгир, ҳатто артист табиатли эди, пианинони жуда яхши чаларди. Айтиш мумкинки, Джун оиламизнинг жони эди. «Бизнинг замонда бунақаси энди йўқ» деган гап айнан Джун ҳақида айтилган. Агар унинг эри Мерл Лоури бўлмаганда эди, у узоққа борарди, деб кўп хаёлимдан ўтказаман. Мерл Лоури отамизнинг ўзгинаси бўлиб чиқди.
Тўғри, оилавий ҳаётда Мерл Джунга қўл кўтармасди (ҳар ҳолда, бу кўзга ташланмасди), аммо барибир, отам сингари ароқхўр эди. У холодильник тузатадиган жуда яхши уста эди. Қолаверса, у ҳамма нарсани тузата оларди. Аммо муттасил ичиш оқибатида оилани боқа олмасди. Тасаввурим шундай эдики, у ўзини қўлга ололмайдиганлар тоифасидан эди. Менимча, Джун Шерлидан намуна олиб, тезроқ фермадан кетиш ниятида Мерлга турмушга чиқди. Тамом–вассалом, тез орада у бешта болага, Мерлни ҳам қўшганда олтита болага энагалик қилишига тўғри келди.
Эсимда: бир куни Мавлуд (Рождество) да биз арча атрофига йиғилган эдик. Ҳаммамиз, қачон совғаларни очарканмиз, деб кутардик. Бир пайт хонага тўсатдан маст отам бостириб кирди. У креслога ағдарилиб, хуррак ота бошлади, биз эса, отамнинг ортидан Мерл кириб келишини кутишимиз қолди, холос. Аммо у келмади. Кейин маълум бўлишича, у сирпанчиқ йўлда оёғида тура олмаган ва қор уюмига кириб кетиб, у ерда ўша ҳолатда қолиб кетибди. Қаттиқ мастлигидан бошқаларнинг ёрдамисиз қор уюми орасида чиқа олмаган экан. Мерл кечқурун пайдо бўлди, бу сафар ҳам отамга ҳамшиша бўлиб, ароқ ичиш учун келган эди.
Уруш ҳам тугади, Меньшой Карла деган ўша ерлик бир қизга ошиқу беқарор бўлиб қолди. Меньшой бу пайтда ўсмир йигит эди. Оиламизда ҳеч ким, жумладан, мен ҳам буни жиддий қабул қилмадик. Онам доимо Карладан шикоят қиларди.
Карла ва Меньшой хўжалигимизда уйимиз ёнига қурилган бинога кўчиб ўтдилар. Мен кўпинча Карла акамни эговлаётгани устидан чиқардим, Карла гоҳ у нарсани, гоҳ бу нарсани баҳона қилиб, жанжал чиқараверарди. Карланинг ўткир овози узоқдан ҳам эшитилиб турарди. Бир куни Меньшой ўт ўраётган эди, ўроқ тасодифан клумбадаги (тўгарак шаклдаги гулзор —
Карла ва Меньшой катта уйда бўлганларида, Карла мени ҳам ўз чизиғидан юришга мажбур қиларди. Биз у билан радиони талашиб, сал бўлмаса уришиб кетай деганимиз эсимда: радиодан мен «Яшил қовоқари» каналини эшитаётган эдим, Карла эса «Бернс ва Аллен шоуси» станциясини эшитишни хоҳлаб қолди. У радиоканални буради, кейин бошқасини буради. Карла менга, дамингни чиқармай ўтир, деб ўшқирди. Уни мен илгари ота-онасидан эшитмаган сўзлар билан ҳақоратладим. Шундан кейин у оёқларини базўр судраб, менга «ҳали қараб тур, адабингни бермасамми» деб кетди. Уйимиздан салгина нарида тол дарахти ўсарди, ўша дарахтга чиқиб олишдан бошқа иложим қолмади; бундай вазиятда менга ўша дарахт бошпана бўларди. Агар Карла менинг пайимга тушган экан, дарахтнинг тепасига чиқиб, Карлани рогаткадан тош отиб кутиб олишим мумкин эди.
Мен дарахт устидан қоронғу бўлганда тушдим, бу пайтда ҳамма ухлашга ётган эди. Мен Карлага дуч келмай деб, ётоқхонага дераза орқали кирдим. Эртага барибир, савалаш учун янги баҳона топилади, деган асосли тахмин билан, бугун кўнгилсизлик орттиришни хоҳламадим. Одатда ҳар куни жанжал учун баҳона топиларди.
Оилавий манзаранинг пировардида иккита катта ғилдирак — отам билан онам турар эди. Менинг улар ҳақидаги илк болалик хотираларим — битта том остида яшаб, абадий бир-бирини ҳақоратлаб ўтаётган иккита одам сифатида таассурот қолдиргани бўлди. Мен бирон марта ҳам уларнинг бир бирларига илиқ муносабатини кўрмаганман. Улар бир-бирларига табассум билан боққанларини, бир-бирларини бағрларига босганларини, бир-бирларини қўлтиқлаганларини эслолмайман, ўпишмаганлари эса аниқ. Отам фақат ичишни биларди. У оилага, хўжаликка беписанд муносабатда бўлгани сабабли онам уни доим эговларди. Онам гапга ниҳоятда чечан эди. Тахмин қилишимча, улар танишганларида, отам кўп ароқ ичмасди, онам ўзининг ҳукмронларча одатлари ва қилиқлари билан отамни ашаддий ароқхўрга айлантирди. Шундай пайтлар бўлардики, отам ғирт маст бўлиб оёғида туролмай қолганда, онам отамдан аламини оларди. Онам отамни ҳеч қачон урмаган (мушт билан ёки бошқа нарса билан), фақат иккала қўли билан отамнинг орқасидан туриб елкасидан итариб юборар ёки куч билан креслога итарарди.
Табиийки, буни отамнинг онамга бўлган муносабати билан асло солиштириб бўлмасди. Отам қаттиқ маст бўлганда, қутуриб кетарди. Қутуриб, оёғида тура олган ҳолларда у ниҳоятда хавфли одамга айланарди. Мастлик унинг кўзини кўр қилган бундай ҳолларда, у бутун ғазабини онамга ёғдирарди. Баъзан, отам ҳозир онамни уриб ўлдириб қўяди, деб қўрқардим.
Ким нима демасин, онам камчиликларига қарамай, болалагимдаги ягона таянчим бўлиб қолди. Содда қилиб айтганда, онам мени яхши кўришини билардим. Мен ҳам уни севардим. Орамизда кўп тушунмовчиликлар бўлган, севгимиз кўплаб синовларга дучор бўлган, аммо шуларга қарамай, биз бир-биримизга янада мустаҳкам боғланиб қолавердик.
Ўша кузнинг очиқ кунини ҳеч қачон унутмайман: онам каталогдаги расмларни варақлаб томоша қилаётган эди, мен онамнинг тиззасига чиқиб олиб, у билан бирга томоша қила бошладим. Ўшанда беш ё олти ёшда эдим. Онам менга, Мавлуд (Рождество) кунига совға сифатида қайси бирини олишни истайсан, ўзинг танла-чи, деб таклиф қилди. Мен қўлим билан ўйинчоқ темир йўлни кўрсатдим. Мавлуд куни эрталаб арча остида тўлиқ комплектдаги темир йўлни кўрганимда, ҳайратланиб қолдим. Мана буни Мавлуд куни деса бўлади! Ўша кунни ҳеч қачон унутмайман.
Оиламиздаги интизомни онам сақлаб турарди. Шўхликларим чегарадан чиқиб кетганда, онам мени, бор тола новдасидан синдириб, тезда қайтиб кел, деб айтарди. Кейин онам, иштонингни тушириб, икки букилиб тур, деб буюрарди. Онам орқамга бир-икки аччиққина қилиб хипчин тушириш учун шундай қиларди. Одатда мен онам берадиган жазоларга қаршилик қилмасдим, аммо, ўз навбатида, стратегик қарши чоралар ишлаб чиқардим.
Эсимда, якшанба кунларининг бирида онам меҳмонларга атаб дастурхон безади. Меҳмонлар туш пайти келишлари керак эди. Мен эса бир оз «тамадди қилиб олиш»га қарор қилдим ва гоҳ у овқатдан, гоҳ бу овқатдан чўқилай бошладим. Онам, бас қил, деб мени огоҳлантирди, аммо мен давом этавердим. Ниҳоят, онамнинг тоқати тоқ бўлди. Онам мени ташқарига чиқариб юбориб, тол новдасини олиб кел, деб буюрди. Мен энг ингичка новдани топиб келдим.
Уйга кирганимда, онам, кўйлагингни ечиб, стол атрофида юрасан, деб буйруқ берди. Ўзи эса бурчакка туриб олиб, мен унинг ёнидан ҳар сафар ўтганимда, мени савлаш учун хипчинни ушлаб тайёр бўлиб турди. Аввалига мен секин юриб ўтдим, аммо бир неча марта айланганимдан кейин, онам менга хипчин тушириш учун ўхталганда, тезликни оширдим. Натижада онам ҳар сафар ё хипчинни ўқталарди ёки аста-аста уриб қўярди. Онам менинг ҳийлаларимни билиб турса ҳам, қиёфасини ўзгартирмади. Мен стол атрофини беш ё олти марта айланганимдан кейин икки-уч марта хипчин едим. Шундан кейин онам мени қўйиб юборди, онам бу тарбиявий ишидан хурсанд бўлганга ўхшарди.
— Бу сенга сабоқ бўлсин, — деди онам хотиржам оҳангда. Кейин у ёқ-бу ёққа қараб, ошхонага йўл олди.
Отамнинг тарбия усуллари ҳақида гапиришга ҳожат йўқ. Гапларим асоссиз ва кескин чиқишини истамайман. Мен уни ҳушёр кўрган камдан-кам ҳолатларда унинг ичкиликдан боши оғрирди. Шунинг учун у ҳеч ким билан гаплашишни истамай, жим ўтирарди. Қаттиқ суранкали ичиш бошланган кунлари эса биз унинг кўзига кўринмасликка ҳаракат қилардик.
Мен олти ё етти ёшда эканман, гарчи ҳеч нарса қила олмасам-да, отам онамга ташланмасдан олдин, мен онамни ҳимоя қилишга киришардим. Аммо йиллар ўтиб, мен отам билан онам ўртасига тез-тез тушардим. Отам пастроқ бўйли, озғиндан келган, маст ҳолда онамнинг устига бостириб келса, мен уни тортиб, бир чеккага чиқариб қўярдим.
Бу қанчалик жирканч, қанчалар кўнгилни айнитадиган туйғу эканини айта олмайман: ўзингнинг падарингга тик боққанингда, ҳатто энг севимли одамингни ҳимоя қилиш учун, отангни дўппослаганингда. Бу туйғу инсон қалбига путур етказади, оқибатда одам оламга тўғри назар билан қарай олмайди, нарсаларнинг табиий тартиби тамомила издан чиқади. Мактабдош дўстларимнинг кўпчилигидан фарқли равишда, менга ота бағри нотаниш эди, ота ўз ўғли билан ширин ташвишларда топадиган ўзаро яқинликнинг шодлиги бегона эди. Биз фермада биргаликда нимадир қилганимиздагина отам билан бирга бўлардим ёки отам онамни урганда орага тушардим.
Бир куни отам шаҳарга борадиган бўлди. Мен отамга билдирмай «Шевроле-пикап» машинамизнинг брезент тенти остига беркиниб олдим. Отам севимли «Даффи» майхонасига йўл олган эди. Отам у ерда ўзини қандай антиқа ҳодиса кутаётганидан бехабар эди. Мичиганда шундай қонун борлигини мен тасодифан билиб қолган эдим: бу қонунга кўра, арохўр одамнинг хотини дўкон эгасига, эримга ароқ сотмайсиз, деб таъқиқлашга ҳақли экан. Тўғриси, қонунга ҳамма ҳам эътибор беравермасди, менинг ҳам шу пайтгача ишим тушмаган эди.
Отам эндигина майхонага кириб жойлашган ҳам эдики, мен тентнинг остидан чиқиб, кичикроқ дубинкани қўлимга олдим. Бу дубинкани ана шундай ҳодисалар учун алоҳида сақлаб келардим. Мен барга кирдим. «Менинг отамга ичкилик сотишга сизнинг ҳақингиз йўқ!» деб бақирдим барменга ва қўлимга тушган ҳамма нарсани дубинка билан синдириб ташладим. Кўзгу, бутилкалар, стаканлар — ҳаммаси чил парчин бўлди. Ҳатто ойнани ҳам синдирдим. Бардаги ҳақиқий уришишнинг битта фарқи шу эдики, мендан бошқа бардагиларнинг ҳаммаси хотиржам эди. Менинг қутуришим ҳам, тўғриси, узоқ давом этмади — барда ўтирган эркаклар сакраб менинг олдимга келдилар, кимдир орқамдан келиб, маҳкам қучоқлади, кимдир қўлимдан таёқни тортиб олди. Бу пайтда отам бурчакда ўтирганича, қимирламас, ҳатто менга қарамас эди. Мен бисотимдаги ҳамма сўзлар билан уни ва дўстларини ҳақоратлаб, судралганимча уйга жўнадим.
Онам юз берган воқеани эшитгач, мени уришди ва одатдагидай, мени тол хипчини олиб келишга юборди. Мен уни ҳимоя қилишга ҳаракат этганимга қарамай, менга илтифот кўрсатмади. «Менинг ўғлим қонунсизликка йўл қўйибдими, буни кечирмайман!», — деб айтарди, холос.
— Ахир, улар отамга спиртли ичимлик сотиб қонунни бузяптилар! — деб мен ҳам гапдан қолмадим.
— Аҳмоқ аҳмоққа қўшилса, яхши бўлиб қолмайди, Джош, — деб жавоб берди онам «гап тамом» дегандай.
Мен барибир ўз фикримда қолавердим.
Шу кеча мен ухлаёлмай, у ёнимдан бу ёнимга ағдарилиб чиқдим, хаёлан «Даффи»да юз берган воқеага қайтавердим. Бир неча сония мен барда тўполон қилдим. Аммо бу жанжалларнинг асосий сабабчиси бўлган отам учун буларнинг ҳаммаси барибир эди.
Тўғрисини айтганда, мен ҳам унчалик мўмин-қобил бола эмас эдим. Мен ўн бир ёшга кирганимда, автомобиль ҳайдашни ўрганадиган пайтим келди, деб қарор қилдим. Кимдир вақтини кетказиб менга машина ҳайдашни ўргатишини кутишим керак эмас, шунинг учун мен ўзимнинг режаларимни ишга солмоқчи бўлдим. Отам машинани қандай ҳайдашини кузатиб, ҳайдашнинг оддий қоидаларини ўрганиб олганимга шубҳам йўқ эди. Шундай ажойиб кунларнинг бирида отам шаҳарга кетганда, эски «Шеви»ни ҳайдаб кўриш вақти келди, деб ўйладим. Шеригим — олдинги ўриндиқда чиқиб олган колли итимиз Пепси бўлди.
Аввалига ҳаммаси силлиқ кетди. Дастлабки ўн беш минут тезлик коробкаси, худди юзта қирраси бордай, ғижирлайверди. Аммо мен ричагни оҳиста ундан бунисига ўтказишни ўрганиб олдим. Тез орада мен ўтлоқзорда оғилхона билан қишлоқ йўли орасида осонгина «Шеви»ни ҳайдардим.
Шу пайт, ғойбдан, ғилдирак остидан қуён сакраб чиқди. Пепси, худди шуни кутиб тургандай, кўз олдимда ўзини у ёқдан-бу ёққа ура бошлади ва лобовой ойнадан учиб чиқиб, қуёнчанинг ортидан қувиб кетгудай бўларди.
Пепси акиллаб, тиззамга сакради, шу пайтда қаёққа бораётганимни англаб олмай қолдим. Ўтлоқзордан кетаётиб, машинамнинг қаноти билан катта арчани уриб юбордим, бу эса тезликни бир оз секинлаштирди. Бутазорни кесиб ўтиб, бурчакдаги дарвозани ушлаб турадиган столбага урилдим, оғилхонамиздан яйловга ана шу дарвозадан чиқиларди. Бу пайтда, табиийки, қуённинг излари йўқолган эди.
Машинадан чиқиб, шикастланган жойларни кўздан кечира бошладим: радиатор решёткаси синган, капот букилган — қаноти худди чайнаб ташланганга ўхшарди, фара синган, буларнинг устига, узун ва чуқур жўяк кузов бўйлаб кетган, бу жўякни арчани сиртиб ўтганимда «ясаган» эдим. Мен Пепсига қарадим, у айбдордай менга бошдан-оёқ разм солиб, ғингшиб жавоб берарди, холос. «
Ерда ётган столбага яқинлашиб, уни яна жойига тиқиб қўймоқчи бўлдим, аммо қанчалик ҳаракат қилмайин, столба, худди кеманинг синиб тушган матчасига ўхшаб, бир томонга қийшайиб кетаверарди. Мен бошимни қашиб, энди нима қилсам экан, деб ўйлаб қолдим.
Чамаси, икки соатлардан кейин отамнинг қадам товушлари эшитилди, кейин ғичирлаб уйга кириш эшиги очилди. Отам менинг хонамга томон келаётгани аниқ эшитилиб турарди, нарсаларга туртилиб келаётганидан маст эканлиги билиниб турарди. «
— Джош! — бақирди у. — Қаердасан?
Мен кроватга янада қаттиқроқ ёпишиб, кўзларимни юмиб олдим. Хонамнинг эшиги ланг очилди. Ҳатто одеялни бошимга тортиб олганимда ҳам, отам эшик ёндорини ушлаб, хонага энгашиб қараб турганини сезиб турардим.
— Джош! — яна чақирди отам бу сафар овози унчалик баланд эмас эди. У жавобимни кутмай (мен унга жавоб бермоқчи ҳам эмасдим), давом этди: — Бузоқларга ким ем беради? Сендан сўраяпман!
Мен кўзларимни очдим.
— Қани, тур-чи ўрнингдан, етар ётганинг! — деди у, — иш кутиб турмайди!
Қулоқларимга ишонмай, одеялдан секин бошимни чиқардим. Мени ҳайрон қолдирган нарса шу бўлдики, у менинг қаерда яшириниб ётганимни билди, машина ҳақида эса бир сўз ҳам айтмади. Нима, у ҳали ҳеч нарсани кўрмадимикан? Адёлни устимдан ирғитиб, оёғимни қўлимга олиб, бузоқларга ем бергани учиб кетдим.
Маълум вақт ўтгач, темирнинг жаранг-журунгини, кейин онамнинг норози оҳангдаги овозини эшитдим. Биров билиб қолмасин, деб ҳаракат қилиб, эҳтиёткорлик билан оғилхонанинг синган деразасидан бошимни чиқариб, нима бўляпти экан, деб қарадим. Қўлида ёғоч болғани ушлаган отам, ҳеч нарсани тушунмай машинанинг пачоқланган олд томонига қараб турарди. Онам эса ўзини тута олмай, отамнинг тепасида жунбушга келаётган эди:
— Миянгни ҳам ичиб қўйибсан! Кўрдингми, ароқхўрлигингнинг оқибати нима билан тугайди? — уришарди онам отамни. — Пачоқ бўлибди-ку! Нимага болғани у ёқдан-бу ёққа айлантиряпсан? Барибир ўзинг ҳеч нарса қилолмайсан. Бор, устахона билан гаплашиб кел, тузатиб беришади!
Отам болғани бир ёққа қўйди. Юзида аллақандай англашилмовчилик, ҳайрон бўлиб турарди:
— Ўлай, эслолмайман... ҳеч қаерга урмаган эдим, — деди бирдан лаблари титраб.
— Эслаёлмас эмиш! Ғирт маст бўлганингдан кейин, нимани ҳам эслардинг!
— Шунга ўхшайди…
Мен оғилхонада секин ишимни қилавердим, юз берган воқеа тўғрисида чурқ этмадим.
Мени тўғри тушунинглар, мен барибир, отамнинг ароқхўрлигига шафқатсиз душман бўлиб қолавердим. Ароқ отамни тубан одамга айлантирди, оиламизга зиддият, бузғунчилик олиб келди.
Мен қўлимдан келганча, отамни ерга уришга ҳаракат қилардим. Эрталаб — хўжалик ишлари билан машғул бўлганимизда, ундан кўзимни узмай кузатардим. Баъзан у билинтирмай секингина яшириниб кетадиган бўлса, мен ҳам билдирмай орқасидан кузатиб борардим. Чунки у бир бутилка вино ичиш учун кетаётганини мен билардим. Отам шишаларни бутун ферма бўйлаб, ҳеч кутилмаган, бировнинг хаёлига ҳам келмаган ерларга яшириб қўярди. Агар мен шишаларни топиб олсам, синдиришимни отам биларди. Аммо мен ҳар доим ҳам синдиравермасдим. Агар бутилка ярим бўлса, бутилка ичига сиярдим. Отам маст ҳолда нима ичаётганини кузатишдан қониқиш ҳосил қилардим.
Агар отам тўйиб ичиб олса ва бу пайтда биз меҳмонларни кутаётган бўлсак, мен отамнинг машинасини оғилхонанинг орқасига олиб ўтиб қўярдим ва агар биронтаси хўжалигимизга ўтиб қолса, машинага унинг кўзи тушиб қолмасин деб, машинани ўша ерда қолдирардим. Кейин отамни топиб, уни омборхонага олиб кирардим-да, ёғоч устунга маҳкам боғлаб қўярдим: бир арқон билан қўлларини, иккинчи арқон билан оёқларини.
— Джош, — деб хирилларди у норози оҳангда, — ахир, мен сенинг отангман…
— Э, қанақасига отамсан! — деб ғижинардим мен. Уни эрталабгача ўша ерда қолдирардим.
Меҳмонлар остонада пайдо бўлганларида, онам, одатда, меҳмонларни кутиб олиб, ичкарига олиб кириш учун мени чақирарди. Кимдир отамнинг қаердалиги билан қизиқиб қолса, мен шундай жавоб берардим: «Бир минутга ташқарига чиққан эдилар», ёки: «Иш билан шаҳарга кетишига тўғри келиб қолди». Одатда меҳмонлар бу жавобим билан кифояланиб қоларди. Бутун шаҳарда менинг отам сингари арохўр йўқ эди ва буни ҳамма биларди. «Илоннинг бошини қўзғатма» — эҳтимол, ҳамма ҳам, отамнинг йўқлигидан хурсанд бўларди.
Меҳмонларнинг охиргиси кетгандан сўнг, отам эса ҳамон оғилхонада экан, мен каравотимга ётиб, киприк қоқмасдан соатлаб ётардим ва ўйлардим: секингига оғилхонага борсам, отамнинг бўйнига арқон боғласам... Содда қилиб айтганда, бу омонат дунёни тарк этишига ёрдам берсам. Борди–ю, полициячилар қотил кимлигини аниқлашса, мени олиб кетишади–ку, деган қўрқув мени тўхтатарди.
Полиция икки марта бизнинг уйимизга келди: биринчи марта мен отамни кир ювадиган чуқурга чўктириб юборай деганимда. Ўшанда отам онамни ўласи қилиб калтаклаганди. Иккинчи марта мен унинг калласини унитазга (олдиндан ўзимнинг ишимни қилиб) тиқиб қўйганимда ва унинг калласини сув остида ушлаб туриб, бачокдан сув туширишни давом эттирганимда. Виждон азоби мени асло қийнамас эди: отамга нафратим кундан-кунга ортиб борарди. Тўғрисини айтганда, вақти-вақти билан ҳаммасига қўл силтаб кетгим келарди, чунки онамни ҳақоратлашларига қанчалик аралашмайин, доимий калтаклашларнинг олдини олишга ҳаракат қилмайин, отам билганини қиларди. Агар шу пайтда онам отамни койиса ва отам маст бўлса, отам албатта онамга мушт билан ташланарди.
Менинг ягона овунчоғим отимиз Долли эди. Ҳар куни унинг яғринини қашиб, бошимни унинг илиқ бўйнига қўйиб, ором олганимни ҳис қилардим. Айтиш мумкинки, ўзим билмаган ҳолда, уй ҳайвонлари билан психотерапия сеансини қилардим. Долли билан вақт ўтказиш, уни сули ва пичан билан боқиш, у билан ҳар нарсалар тўғрисида суҳбатлашиш менга жуда ёқар эди. У, ҳар доимгидай, менинг бошимдан ўтган воқеаларни сабр-тоқат билан, жимгина эшитар эди.
Ўша куни эрталаб ҳам мен отим билан бирга эдим. Энди ишимни тугатган ҳам эдимки, сигирлар одатдагидан кўра қаттиқроқ бўкириб қолди, отамнинг сўкинганини эшитдим.
— Чиқиб қарай-чи, нима гап экан, — дедим мен Доллига. — Чамаси, отам сут шлангини насосга бириктирмоқчи, аммо уддасидан чиқа олмаётгандир. Шунақаси бўлиши мумкинми, сен нима деб ўйлайсан?
Долли жигар ранг кўзлари билан илиқ боқиб жавоб берди ва оҳиста кишнаб қўйди. Мен унга бир чақмоқ қанд бердим, бугун бу қандни онамдан яшириб олган эдим. «Яхшиям, отам сени ҳам соғишни ўйлаб чиқармаган», ғамгин кулиб қўйдим мен.
Мен яна бошқа овозни эшитганимда, елкамда чумоли ўрмалагандай бўлди — бу онамнинг овози эди. Онам шундай бақирардики, бақириқдан одамнинг ўпкаси ёрилиб кетиши мумкин эди. Онам фарёд кўтарганда, ҳатто бир лаҳза сигирлар ҳам жим қолди: «Агар бу ўлгур аппарат билан сигирлардан ҳа деб сут соғиб олаверсанг, бу сигирларни ўлдирасан–ку!» Сигирлар яна бўкира бошлади, мен яна юракни ларзага соладиган узоқ фарёдни эшитдим.
Мен оёғимни қўлимга олиб оғилхонага учиб кирдим. Онамнинг фарёди энди қаттиқроқ эшитиларди. Менга отамнинг сўкинишлари ва хириллаши эшитиларди. Оғилхона ичида мен кўнгил айнитадиган таниш саҳнани кўрдим: отам яна онамни урарди. Бу сафар у онамни букилмайдиган қаттиқ резина шланг билан урарди. Мен уларга яқинлашмасимдан олдин, отам онамни оёғидан чалди. Онам сигирларнинг оёқлари остига йиқилди ва гўнг устида чирпирак бўлиб айлана бошлади.
Мен шу лаҳзада отамга ташланиб, уни тепдим, тишладим, мушт билан урдим ва бисотимдаги бор сўкишларни ишга солдим. Отам бошини силкитиб, худди ўзига келиб олгандай, олдинга силкиниб қўйди. Бир лаҳза кўзларимиз тўқнашди. У сўкиниб, шлангни ерга улоқтирди, тебраниб, оғилхонадан чиқди.
Нимагалигини ўзим ҳам билмайман: бундай пайтларда отам менинг зарбаларимга зарба билан жавоб бермаган. Қолаверса, мен жуда ёш эдим, у ҳушёр бўлгач, менинг етти қават теримни шилиб олиши мумкин эди. Аммо мен бу ҳақда ўйлашга ақлим етмас эди. Мен отамнинг орқасидан чиқар эканман, унга бақириб, сўкинардим:
— Барибир, сени бир куни ўлдираман! Эшитяпсанми? Ўласи қилиб калтаклайман! Билиб қўй! — унга қарата болғани отдим, аммо тегмади. — Ухлаб ётганингда ўлдираман! Юрагингга пичоқни тиқаман, ишонч ҳосил қилиш учун яна бир марта тиқиб оламан!
Отам менга қарамасдан кетди.
Онам мени ёрдамга чақираётганини эшитиб қолдим. У ўрнидан тура олмас эди. Аммо уни кўтариб турғазишга менинг ҳам кучим етмас эди. У мен учун ниҳоятда оғир эди. Мен онамнинг ёнига тиз чўкдим, унинг юзидаги қонни ва сигир тезакларини артмоқчи бўлдим, аммо баттар булғаб юбордим. У билан бирга мен ҳам йиғладим.
— У атайлаб қилмади, тушунгин! — деди менга илтижо билан кўзларини тикиб. «
— У атайлаб қилмайди, — деб онам яна такрорлади кўз ёшларини ичига ютиб. Аммо мен билардим: отам истаганини қиларди. Мен ҳам унга шундай қилишни истардим. Мен уни кўргани кўзим йўқ эди! Мен унинг ўлимини жуда-жуда истардим, буни ички ҳис билан сезардим. У бошқаларга қандай оғриқ келтирган бўлса, унга ҳам шундай оғриқ келиришни истардим. Менинг хоҳишим — отамга икки баробар, ҳатто уч баробар оғриқ келтириш эди.
Онамнинг овози фикрларимни бўлди:
— Бор, Уэйнни чақир, — деди онам ҳаяжонли овозда. — Уэйнга айт, бу ёққа келсин.
Учинчи боб
«Уэйн бўлмаганда, мен нима қилган бўлардим-а», — деб айтишни яхши кўрарди онам. Онам бекорга шундай демасди.
Бутун уй ишлари Уэйн Бэйлининг зиммасида эди. Онам, вазни оғирлигидан ва камҳаракатлилигидан, уй ишларини қила олмасди. Уэйн биринчи марта, мен олти ёшлигимда оиламизга кириб келди, у фермернинг хотини вазифасининг кўп қисмини ўз елкасига олди. У хўжалик ишлари билан чекланиб қолмасди, гўзаллик ўрнатишни ҳам яхши кўрарди. Бизнинг уйимизда турли-туман сурат солинган салфеткалар жорий қилинмаган эди, Уэйн эса нафақат кашфиётчилигини намойиш қилди, балки қандайдир дидини ҳам кўрсата олди. Меҳмонхонанинг деворларига полкалар ясаб, полкаларга турли декоратив косалар, пиёлалар ва шунга ўхшаш майда-чуйда нарсаларни терди, уйимиз шу тариқа анча шинам бўлиб қолди. Уэйн яна тўти қушлар ҳам олиб келди, аммо онам, бу қушларингни ўз хонангда сақла, деб мажбур қилди. Уэйннинг хонаси иккинчи қаватда эди.
Икковимиз учрашган кунни ҳамон эслайман. Онам мени чақирганда, у ошхонада эди:
— Мана, бизнинг шумтакамиз! Сизни асло зериктирмайди, — деди онам мени Уэйн томонга юзлантириб. — Бугундан бошлаб, менга қулоқ солмаган бўлса ҳам, у сизга қулоқ солади.
Уэйн кулиб қўйди. Унинг қиёфасида биронта ажралиб турадиган аломат йўқ эди: қирқ ёшлар атрофида, озғин, қоматдор, бармоқлари одатдан ташқари узун. У сочларини пешонасидан орқага тараган, кўйлаги ва шими тоза, ҳамма тугмалари қадалган. Менга пешвоз чиқиб, кўзларимга боқиш учун эгилди. Кулганда чеҳраси очилиб кетарди, юпқа лаблари очилиб, катта оғзида майда сарғимтир тишлари кўриниб турарди. Кейин Уэйн қўлларини елкамга ташлаб, деди:
— Хавотир олманг, Макдауэлл хоним, — деди у. — Джош билан жуда яхши чиқишиб кетамиз. Шунда у менга кўзини қисиб қўйди: — Шундайми, кичкинтой?
Онамнинг кулгидан чеҳраси очилди:
— Хўп, майли. Хўш, ундай бўлса ишга киришамиз.… Уэйн, бир неча ойдан бери шипнинг чангини артганим йўқ. Сен чўзилиб артишинг қийин эмас…
Уэйн билан онам уйни йиғиштиришга киришиб кетишди. Мен бир оз эшик олдида туриб, ошхонадан қочиб чиқдим. Уэйнга бир марта орқасидан қарадим. Уэйн хохолаб, онамнинг фартугини ўзига ўлчаётган эди.
Ўша куни эрталаб Уэйнни оғилхонага чақириб келиш учун уйга югурдим. Аммо ёрдам тамомила бошқа эди. У, албатта, бақир-чақирни эшитган, нимадир юз берганидан хабардор бўлган. Бунинг устига, юз берган воқеа биринчиси ҳам эмас, охиргиси ҳам эмас эди. У эндигина идиш-товоқларни ювиб бўлган экан, ошхонанинг туйнукчасидан бошини чиқариб, кейин шошилмасдан, қўлларини ошхона сочиғига артиб, менинг ёнимга келди. У эгилиб, пишиллаб, юзимга қараб, сўради: «Онанг мени чақиряпти, шундайми, кичкинтой?»
Мен сал бўлмаса орқамга ўзимни ташлаб юборай дедим. Ҳар доим унинг оғзидан қўланса ҳид анқирди. Барибир, кўзларида меҳрибонлик барқ уриб турарди, гўё мени тушунаётганини ва ўзаро бир-биримизни тушунишга умид қилаётганини кўрсатишни истар эди. Аммо у мени қучоқлаб, юпатмоқчи бўлганда, мен атайлаб ўзимни орқага ташладим бу билан унинг юзида хафа ифодани кўрмаётганимни ифодаламоқчи бўлдим.
— Боринг, онамга ёрдам керак, — деб айтдим, холос.
Уэйн яна менга қўлларини чўзди, бу сафар сочларимни силаш учун чўзган эди:
— Хавотирланма, Джош. Борайлик, кўрайлик-чи, биз нима қила оларканмиз.
Биз уйдан чиқиб, оғилхонага йўл олдик. Онам мен қолдириб кетган жойда ҳамон ётарди. Аммо ўзи турмоқчи бўлиб, орқага, олдинга чорасиз эмаклайвериб, ҳамма ёғини молнинг гўнгига белаб юборган эди.
Шу пайтда яна бир ишчимиз пайдо бўлди. У мендан бир неча ёш катта бўлиб, лақаби Пакана эди. Учовимиз онамни аранг турғаздик. Онамнинг иккала сони тос чаноқлари бўғимидан чиқиб кетган экан. Бу ҳол тез-тез такрорланиб турар, отам ургандагина эмас, вазни оғирлигидан шундай бўларди.
Пакана пикап машинамизни ҳайдаб келди, биз онамни уйимизнинг остонасигача олиб келдик, кейин анча машаққатлар билан уйнинг ичига олиб кирдик. Онамнинг бўғинларини тўғрилаб қўйсин деб, Уэйн доктор Блейксни олиб келгани кетди. Пакана, сени мактабга олиб бориб қўяй, деб таклиф қилди. Аммо мен Доллини миниб кетишга қарор қилдим. Агар имкон бўлганда эди, мен Тинч океанигача ҳам уни миниб елдай учиб борган бўлардим. Аммо Долли қари, ишчи от эди. Бунинг устига, фермадан ташқарига ҳатто бир километрга ҳам чиқишга ўргатилмаган эди. Ҳатто мактабга босиб ўтиладиган йўл Долли учун анчагина йўл эди.
Онам бир неча ҳафта тўшакдан турмай ётди. Уй ишлари Уэйннинг зиммасида бўлди. Унинг оиласи йўқ (бу ҳақда унинг ўзи чурқ этмаган), аммо Леонард Миллер деган яқин дўсти бор эди. Агар қишлоқ йўлидан пиёда бориладиган бўлса, Миллернинг фермасигача икки километрча чиқарди. Леонард Уэйндан бир неча ёш кичик, ҳеч қачон уйланмаган, ҳамон ота-онаси билан яшарди.
Уэйннинг машина ҳайдашга гувоҳномаси йўқ эди, шунинг учун дам олиш кунлари Леноард машинасида келар, Уэйн иккаласи шаҳарга кетишарди. Ёз кунлари Леонард отасининг «Меркурий» кабриолетини миниб келарди.
— Бугун мен кеч келаман, — деб айтарди бундай пайтларда Уэйн, худди тарбияли ўсмир йигит ўз онасини огоҳлантириб қўйгани сингари, — хуллас, мени кутиб ўтирманглар.
— Бу сафар қаёққа йўл оляпсизлар? — сўрарди онам уларни эшик олдидан кузатар экан.
— Бэттл-Крикка, — деб жавоб берарди Уэйн дўстининг чиройли кабриолетига сакраб минар экан.
— Ўтган сафаргидай, киногами?
— Бўлмасам-чи!
— Қайси фильм қўйилаётган экан?
— «Хоҳиш» трамвайи! — бақириб жавоб берарди Уэйн, Леонард сабрсизлик билан машинани ўт олдиргунча. — Кута-кута кўзим тўрт бўлди, яна қачон кўраман!
— Ахир, бу фильмга икковларингиз борган эдингизлар-ку!
— Нима бўпти? Яна кўрамиз! — деб кулиб қўярди Уэйн ва Леонард машинани бургунга қадар онамга қўл силкирди.
— Қаранглар, ўзларингизни яхши тутинглар. — Онам ўзи билан ўзи гаплашиб, тебранганича уйга қайтарди.
Кейинроқ мен меҳмонларимиз Уэйн билан Леонардни ғийбат қилганларини эшитиб қолдим. Якшанба куни эди, Уэйн дам олишга кетган эди. Жаноб Брайен отам билан икки стаканни бўшатишгач, у: «Уэйн билан Леонард бекорга бирга юргани йўқ. Улар бир–бирини ёқтириб қолган», деб айтиб қолди.
— Менимча, — деди менсимаган оҳангда Брайен хоним, — улар шунчаки дўстлашган, холос.
— Сен яна ўзингнинг гапингни маъқуллаяпсан, — деди жаноб Брайен, — нима, сен уларнинг бепулга ишлайдиган адвокатимисан?
— Джорж, эшик ортида одамлар нима билан шуғулланганлари мен билан сени қизиқтирмаслиги керак, — деди Брайен хоним бармоғини юқорига кўтариб. Кейин у онамга ўгирилиб деди: — Эдит, сен ҳам шундай ҳисоблайсанми?
— Ҳа, мен ҳам шундай фикрдаман, — қўшилди онам.
— Агар одамлар бошқаларнинг ишига бурнини суқишни бас қилсалар, бундан ҳамма ютади, — деди Брайен хоним. — Кейинги пайтларда уйларнинг деворлари худди ойна деворларга ўхшаб қолди ва маданиятли одамларга ўшандай деворларга тош отиш ярашмайди, деб кенгроқ муҳокама қилишга киришди у.
Мен бу гапларнинг ҳаммасини иккинчи қаватга олиб чиқадиган зинапояда жим туриб эшитдим. Сўнгра аста-секин қадам босиб, Уэйннинг ётоқхонасига кирдим. У мендан, йўқлигимда қимматли тўтиқушларимга дон бериб турасан, деб илтимос қилган эди. Тўтиқушларга дон бериш менга ёқарди. Лекин ҳар сафар Уэйннинг хонасида бўлганимда, ўзимни ноқулай, жуда ғалати сезардим. Қушларга шоша-пиша дон бериб, яна эшикни ёпиб ташқари чиқдим.
Брайен хоним сингари, мен Уэйн билан Леонард ўртасида ёпиқ эшиклар ортида нималар бўлишини ишонч билан тасдиқлай олмасдим. Фақат Уэйн билан менинг ўртамда нима юз бераётганини айтишим мумкин эди.
Уэйн бизнинг оилада пайдо бўлгандан кейин икки ҳафталар ўтгач, менга шилқимлик қила бошлади. Биринчи марта шу ҳодиса юз берганда, мен олти ёшда эдим. Аммо нима юз бераётганига ақлим етмасди. Фақат ноқулайлик ва уялиш ҳиссини, сўнгра жунбиш ва қониқиш ҳиссиётларини, сўнгра қаттиқ ғазабни ва қаттиқ айбдорлик ҳиссини эслайман, холос. Уэйн томонидан жинсий алоқа ва эмоционал тазйиқ кейинги етти йилда ҳам давом этди.
Мен онамга икки марта шикоят қилдим, онам асло ишонмади ва бу ҳақда эшитишни ҳам истамади. Бу пайтда бутун Америкада, қолаверса, айрим одамлар ўртасида жинсий зўравонлик сингари мавзу алоҳида муҳокама қилинмаган. Одамлар, ҳамманинг олдида ифлос чойшабни қоқиш арзимайди, деб ҳисоблардилар. Бундай воқеаларни орани очиқ қилиш ўрнига, одамлар сукут сақлайдиган бўлдилар.
Уэйн менга қандай муносабатда бўлаётгани тўғрисида онамга айтмоқчи бўлганимда, онам менинг гапиришга уринишимни кесиб қўйгач, мен бу ҳақда ҳеч ким билан гаплашмадим. Менинг гапларимга ким ҳам ишонарди?! Агар кимдир ишонганда ҳам, бу вазиятга аралашмаган бўларди, муаммо ўзидан ўзи ҳал бўлиб кетади, деб умид қилган бўларди.
Аммо муаммо йўқолмади. Имкон пайдо бўлиши билан, худди овчи ўлжасини излагандай, Уэйн мени кузата бошларди. Агар мени бир-икки соатга уйда қолдириб кетадиган бўлсалар, Уэйн ҳозир бўларди. Оғилхонада ишлаганимда, атрофимда ҳеч ким бўлмаса ҳам, эрталабми ё кечқурунми у ўша ерда пайдо бўларди. Уэйн тонг саҳарда менинг каравотим четига ўрнашиб олиб мени сийпалаб, уйғотиб юборарди ва «Сенга ҳам ёқяптими, а?» деб гапириб қўярди. Сўнгра у мени каравотдан кўтариб турғизарди, мен мактабга унинг олдида кийинишимга тўғри келарди.
Вақти-вақти билан (бунга ишониш осон эмаслигини тушунаман) отам билан онам ғарбга — ўша пайтда қариндошлариникига меҳмонга кетишарди. Ўз-ўзидан бир неча куни мени Уэйнга топшириб кетишарди. Сафардан олдин онамнинг насиҳатлари шубҳаларга ўрин қолдирмасди: «Уэйн нима буюрса, у буюрган ишларни қиласан, агар қилмасанг, қайтиб келганимдан кейин шундай қиламанки, узоқ вақтгача эслаб юрасан».
— Мени ҳам ўзларингиз билан олиб кетинглар! — деб илтимос қила бошлардим. Аммо онамнинг кўзларида ҳақиқий ғазаб алангланарди:
— Мактабга бориш ўрнига сайр қилгинг келиб қолдими, а? Ҳеч қачон, йигитча. Қолаверса, хўжалик ишлари билан ким шуғулланади?
Шундай сафарларнинг бирида — ўшанда тўққиз ёшларда эдим — эҳтимол, онам менинг тамомила руҳим тушганига эътибор бериб, мени чақирди. Сўнгра чап кафтимга диққат билан қаради. «Нима, ўша калласи ақлга тўла ўқитувчинг илгаригидай бармоқларингга уряптими?» деб сўради у. Мен бошимни чайқадим. Мен табиатан чапақай эдим, учинчи синфда ўқитадиган ўқитувчим жаноб Блум ёғоч линейка билан мени «бу одатдан халос қилишга» қатъий киришган эди.
Онам кафтимни туширди: «Майли, ҳечқиси йўқ, қайтиб келганимдан кейин биринчи ишим — директорнинг олдига чиқиб, ҳаммасини айтиб бераман. Нимани ўйлаб топаркин?» Онам хонани диққат назари билан кузатиб чиқди. Отам гўё «Америка фермерлари» журналини ўқиётгандай бўлиб кўринса ҳам, креслода осойишта, баъзан хуррак отиб қўярди. Онам ҳам эснаб, қўли билан ишора қилиб деди: «Бор, ухла, Джош. Вақт алламаҳал бўлиб қолди».
Икки-уч кундан кейин улар машинага ўтириб, жўнаб кетдилар. Юк машинаси ортидаги чангнинг ҳавога кўтарилишига қараб туриб, юз бериши муқаррар воқеаларга тайёргарлик кўрдим. Отам билан онам бир ҳафтадан кўпроқ бўлмас экан, энди Уэйндан қочиб қутулиб бўлмайди. У ҳар доим елкамни сийпалашдан бошларди (ҳозиргача энг яқин одамларим ҳам елкамдан қучганларида ва елкамга қўлларини қўйганларида, бардош беролмайман). Сўнгра юзларимдан ўпар ва бутун танамни қўллари билан сийпалаб чиқарди. Мен эса бақиргим келарди, кўзим тушган жойга қочиб кетгим келарди. Аммо қаерга ҳам қоча олардим?
Уэйн эса гапириб қўярди: «Асабийлашма, Джош, ўзингни бўш қўй. Ахир, ўзингга ҳам ёқади-ку».
Тўғри, тан олиш қанчалик оғир бўлмасин, ўзимга ҳам баъзан-баъзан ёқарди. Ахир, бу эътибор белгиси. Мен меҳрга чанқоқ эдим, аммо яқинларим менга меҳр кўрсатганини, мени қучоқлаганини асло эслолмайман! Болалигимда мени доимо шундай фикрлар асир қилганини эслайман:
Ота-онам ана шундай сафарлардан қайтиб келганларидан кейин, онамнинг биринчи сўрайдиган нарсаси, Уэйннинг гапига қулоқ солдингми, деган савол бўларди. Мен сўзсиз бошимни ликиллатиш билан жавоб берардим, ҳа, мен итоаткор эдим. Онам тасдиқлаш учун нигоҳини Уэйнга қаратарди, у ҳам дудмол илжайиш билан бошини ликиллатарди. Уэйн орқамда туриб, кафтлари билан елкаларимни маҳкам ушларди, унинг узун озғин бармоқлари билан, худди чирмовуққа ўхшаб, бўйнимни қисиб оларди: «Ҳа, Джош шундай дилкашки... фариштанинг ўзи», — деб жавоб берарди гуриллаган овозда.
Йилнинг тўрт фасли билан шуҳрат таратган, минглаб тепаликлар ва ён бағирлар орасидаги кўм-кўк яйловларда тинчгина сурувини боққан 1940–1950 — йилларнинг бошида Мичиганнинг бир четидаги қишлоқ фермасида болаликнинг роҳати ва фароғати мана шундай кечган эди. Кенг, эркин бу ўлкада қўшнилар ва дўстларни битта оиланинг аъзолари деб бемалол айтиш мумкин эди. Бу ўлкада одамлар кечаси эшикни ёпиш нималигини билмас, эркаклар бўш вақтларида шаҳар ичидан тинч оқиб ўтадиган дарёчада балиқ овлашлари мумкин эди. Ҳеч қандай хавотирлик бўлмаган, болалар тунлари ўзларининг ўринларида тинчгина ухлай оладиган ўлка эди...ҳеч бўлмаганда болаларнинг аксарият қисми.
Тўртинчи боб
1951-йил баҳорининг охирлари, шанба тонги. Мен шоша-пиша кийиниб, биринчи қаватнинг тонгги ғира-ширасида зинапоядан тушдим. Уйнинг ичида туриб, сукунатга қулоқ солдим, каллайи саҳарда биринчи бўлиб мен турибман, бошқалар ухлаяпти, деб ўйладим. Юзимни совуқ сувга ювиб, бир бурда нонни олдим-да, эшик олдига чиқдим.
Нам оғир ҳаводан нафас оларканман:
Мен Долли билан анча ўйнаб қолдим шекилли, чунки онамни излаб уйга югуриб кирганимда, эрталаб соат етти бўлган эди. Аммо бу вақтгача ишларни тугата олмаган эдим. «
Уэйн ошхонада ликопчаларни артаётган экан.
— Менга қара, онам қаерда? — деб сўрадим мен.
— Онанг банд, — тишларини қисиб ғўлдиради Уэйн. У қўлларини фартуққа артиб, қўлига супурги билан куракчани олди ва меҳмонхонага кетди. — Онанг айтди: бугун сен менга ёрдам бераркансан. Мен чангларни арганимда, сен супурасан.
— Ўзимнинг ишим бошимдан ошиб-тошиб ётибди, — деб унинг гапини кесдим.
— Ўзимнинг ишим дейсанми? — қайтадан сўради Уэйн, унинг кўзлари қисилди. — Ишларингни тугатмаган экансан, эрталаб нима қилдинг?
— Иш қилдим… Доллига ем бердим.
— Доллини бир ярим соат боқдингми? Сен, болакай, мени аҳмоқ деб ўйлаяпсанми?
— Сен гапимни тушунмадинг. — Уэйн қошини саволомуз кўтарди. — Долли касал бўлиб қолибди, — қўшимча қилдим мен. — Сенга тўғрисини айтяпман, Долли касал бўлиб қолибди.
Уэйн ишонмасдан менга яна бошдан-оёқ разм солиб чиқди. Кейин, чамаси, ғазабни меҳрибонликка алмаштиришга қарор қилди.
— Энди бундай қиламиз, — деди у қўлларини елкамга ташлаб, — ҳозир бирпасда бу ерда ҳамма ишларни тугатамиз ва икковимиз бирга отхонага борамиз. Шунда Доллига нима бўлганини кўрамиз.
Мен елкамни тортиб олдим:
— Йўқ дедимми, йўқ! Менга онам керак. Ҳозир қидираман.
— Онанг бу ерда йўқ, у адирда, отанг ҳам ўша ерда, — жаҳли билан тапир-тупир гапирди Уэйн.
Мен ҳайрон бўлиб унга бақрайиб қарадим:
— Кетганига анча бўлдими?
Уэйн ортиқча маҳмадоналик қилиб қўйганини тушунди, у яна пол артар экан, орада кап қистирди:
— Онанг айтдики, у ерда сен қиладиган иш йўқ экан.
— Демак, уйни олиб кетишга қарор қилибдилар-да! — деб хитоб қилдим мен.
— Ғирт тентаксан-да! — кулди у. — Қандай қилиб уйни олиб кетиш мумкин!
— Бўлмасам-чи! Пакана менга ҳаммасини айтиб берди.
Шу сўзларни айтиб эшикка отилдим.
Уэйн ғазаб билан қаради:
— Онанг айтдики, сен шу ерда бўлиб, уйни йиғиштиришга менга ёрдам берар экансан!
Мен меҳмонхонани кўздан кечириб чиқдим:
— Уйни йиғиштиришга ҳожат йўқ, Уэйн! Сен фаррошсан!
У оғзини очишга улгурмасдан, мен эшикка яшиндай отилдим.
— Джош! — Уэйннинг орқамдан бидирлаганини эшитдим, — ҳозироқ қайт!
Аммо мен Уэйнга итоат этмоқчи эмас эдим. Уэйн деворга ёки тўтиларига гапирганда эди, худди шундай натижага эришган бўларди. Мен эшик остонасидан сакраб, уйни айланиб ўтдим ва еримизнинг шимол томонидаги тепаликка ғизиллаб кетдим. Икки кун олдин ўша ерга каттакон платформани қўйган эдилар, бугун эса, иш роса қизиганга ўхшайди.
Яна узоқдан ишчиларни ҳам кўрдим. Улар занжирларни бўшатиб, қандайдир мосламани ётқизаётган эдилар. Шу пайт ён бағир бўйлаб шаҳар томондан автомобиллар ва юк машиналари чўзилиб келарди, одамлар ҳам йиғила бошлади. Меньшой анчадан бери тепаликда жойлашган флигелни (асосий уй ёнига қурилган бино —
Дастлаб флигелни мавсумий ишчилар учун қурган эдилар. Ўша ишчилар пул топиш мақсадида ҳар йили фермада бир неча ой яшардилар. Энди эса Меньшой бу жойни ўзининг «янги участка»сига бирлаштириш учун йўлгача чўзган эди. Меньшой бу ҳақда бир неча марта гап қўзғаган, аммо онам кўз ёши тўкар, отам эса ғазаблана бошларди. Сўнгра бу иш «суд даъвоси»гача борди, мана энди Меньшой сўздан ишга ўтишга қарор қилибди.
— «Суд даъвоси» дегани нима? — деб сўрадим мен кейинчалик онамдан.
— Сен ҳали ёшсан, тушунмайсан, — деб жавоб берган эди онам кўз ёшларини рўмолчаси билан артиб, аммо кейин барибир, нима юз берганини қўлидан келганича тушунтириб беришга ҳаракат қилганди.
Меньшойнинг фикрича, отам унга, охирги етти-саккиз йил давомида ишлаган иш ҳақларингнинг ҳаммасига товон тўлайман, деб ваъда берган экан. Аммо отам ваъдасини бажаришдан бош тортибди. Меньшойнинг яна айтишича, отам ер мулкидан бир неча гектар ажратиб беришга ҳам ваъда қилган экан, шунингдек, ишчилар учун флигелни ҳам бераман, деб айтган экан. Отам эса, бундай ваъдани ҳеч қачон бермаганман, деб туриб олган. Аммо Меньшой гувоҳлар ҳам топди ва отамни судга олиб борди. Ўшанда мен оз-моз тушунар эканман, холос. Отам ва Меньшой барибир ҳар турли баҳоналар билан доимо тортишиб келишган, улар бир–биридан ҳеч фарқ қилишмасди. Менинг диққатимни бошқа нарса жалб қилган эди — қандай қилиб уйни бир жойдан бошқа жойга силжитиш мумкин: вертолёт учиб келиб, уйни кўтариб, янги жойга кўчирармикан? Ёки самолёт ер бағирлаб учиб келиб, қалин мустаҳкам арқонларни ташлаб, флигелни кўтариб кетармикан?
Хуллас, уйни бир жойдан бошқа жойга қандай қилиб силжитиш мумкинлигини тушуна олмас эдим. Ўлай агар бундай томошани ўтказиб юборсам! Тепалик устига етиб борганимда, бўғзимга нафасим тиқилиб қолдики, сал бўлмаса йиқилиб тушай дедим. Бу пайтда флигелни ердан бир оз кўтарганлар, бир неча ишчи пол остига оғир ёғоч тўсинларни қўяётган эдилар. Флигелнинг ёнида собиқ армияникига ўхшаш жуда катта юк машинасининг ғилдираклари лой сачратиб, бурилди, олиб бориш осонроқ бўлсин деб, уйни шу машинанинг платформасига юкламоқчи эдилар. Шу пайт отам пайдо бўлди, у флигелнинг бурчагига қоқилиб, ишчиларга: «Менинг еримдан йўқолинглар!» деб бақирди. Аммо кенг яғринли, бақувват бригадир ишчиларига «Гапларга эътибор берманглар», деб буйруқ берди. Отам сўкиниб бир четга ўтди ва лойни босиб, онам томонга имиллаб борди. Онам шериф Рейднинг ёнида турган эди.
— Сиз нимага қараб турибсиз? — деб мурожаат қилди отам шерифга. — Бу одамлар менинг хўжалигимдан даф бўлсин!
— Сизга ҳечам ёрдам беролмайман, Мак, — деб жавоб берди шериф (шаҳарнинг катта ёшли аҳолиси отамни «Мак» деб айтарди). Шериф бир варақ қоғозни очди — қоғоз эрталабдан бери ёғаётган ёмғирдан нам бўлиб қолган эди — у қоғозни отамнинг юзи олдида силкитди:
— Мана бу суд кўрсатмасига бинонан, бу уй энди Меньшойнинг мулки ҳисобланади, у энди ўз хоҳишига кўра фойдаланишга ҳақли. Флигелни бошқа жойга кўчиришни истаган экан, ҳақи бор.
Отам қоғозда нима ёзилганини ўқий олиш учун кўзларини қисиб олди, сўнг:
— Э ҳаммангни...! — деб сўкиниб қўйди. Онам яна йиғлашга тушди.
Бу орада Меньшой «Американинг бўлғуси фермерлари» бўлган ошналарининг, қўшниларимизнинг ва шаҳардаги бекорчиларнинг хитобларидан илҳомланиб, қачонлардир онам ўтқазган атиргул буталарини қўпориб оларди. Меньшойнинг ёнида турган жаноб ва хоним Катценбергларни танидим. Улардан сал нарида уларнинг катта қизи Джил турарди. Брайенлар, Бергерлар ва Хопкинслар хонадони ҳам шу ерда эди. Шаҳардан ўттизга яқин одам тўпланган, ҳаммаси «оиланинг олижаноб дўстлари» эдилар. Ҳаммалари хурсанд кўринар, томошадан завқланишар эди. Уларнинг баъзилари билан мен саломлашдим. Аммо менга, негадир, ҳаммаси жойида эмасдай туюларди. Улар Меньшойнинг атрофида қалқон бўлган, отам билан онамни очиқчасига инкор қилишар эди.
— Бугун менинг ёнимда бўлиш учун, менга далда бериш учун келганларнинг ҳаммасига раҳмат! — дея оломонга қараб Меньшой бақирганини эшитдим. — Сизларнинг қўллаб-қувватлашингиз мен учун қадрли!
— Ҳеч бўлмаса шу буталар қолсин, ўғлим! — деб гапини бўлди отам. У оломонни ёриб ўтар экан, йиғилганларга бурилиб қараб, қўлларини пахса қилди. — Жўнанглар ҳаммаларингиз! Менинг еримдан йўқолинглар! Бу фақат бизнинг оиламизга алоқадор, бошқа ҳеч кимга! Сизларга яхшиликча айтяпман: жўнанглар уйларингизга!
Отам Меньшойнинг қўлидан куракни тортиб олмоқчи бўлиб ушлаган эди, аммо Меньшой отамни туртиб юборди. Отам мувозанатни сақлай олмай, ерга ағдарилди. Оломон хохолаб кулиб юборди. Мен онамнинг пинжига тиқилдим, онам эса уларни муросага чақирмоқчи бўлиб, оқ рўмолини силкитиб, текин томошага келган оломон орасидан ўта бошлади. Аммо ҳаммаси беҳуда эди — онам томонга ҳатто бирон одам ҳам қараб қўймади. Ҳамманинг эътибори отамга қаратилган эди: отам ўрнидан туришга уринаркан, одамлар уни худди жарима тўлаган ўсмир сингари, ҳақоратларга кўмиб ташладилар. Аммо отам ўрнидан тура олмади, оёқларини ўнглаб олишига лой ҳалақит берарди. Ҳа, у ғирт маст эди.
— Нотавон, қари пияниста! — деб бақирди кимдир унга қараб. — Қачонгача Меньшойни қон қақшатасан?!
— Бутун ферма Меньшой туфайли турибди, — эшитилди бошқа овоз. — Шунинг учун қонун бўйича унинг ҳақини бер!
— Биз сени ҳимоя қиламиз, Меньшой! — деб далда берди яна кимдир.
— Буталарингни олиб кет, ҳамма нарсангни йиғиштириб кет!
— Уй сенини экан, хўжайин сенсан!
Овозлар бошимга тўқмоқдай бўлиб тушарди. «Онам ҳозир йиқилиб тушади, оёқда туролмайди», деб ўйлаб қўрққанимдан онамни маҳкам қучоқлаб олган эдим. Бу лаҳзада онам силласи қуриб, ҳозир чўкиб кетаман, деб оқимга қарши курашдан тамомила кучини йўқотиб, чўкаётган одамга ўхшарди. Оломон қон ҳидини сезган бўрилар галаси сингари, отам билан онамни масхаралаб, ҳақоратлар ёғдирар, пойма-пой сўзлар, энг тубан сўзларни айтишдан уялишмасди. Мен бу «тарбияли одамлар»нинг юзига қарадим: туғилганимдан бери биладиган қўшнилар, оиламизнинг дўстлари. Қандай қилиб улар отам билан онамни бундай сўзлар билан ҳақорат қиляптилар-а? Улар бундай шафқатсиз, тубан сўзларни қаёқдан топди экан-а? Нима учун акам ўзини бизга душман одамдай тутяпти? Дунё, менинг назаримда, оёғи осмонда бўлиб қолгандай эди.
Узоқда чақмоқ чақди, унинг изидан момақалдироқнинг ва яқинлашиб келаётган жаланинг шовқини эшитилди. Мен яна йиғилган одамларнинг юзларига назар солдим, бирортасининг бетида ачиниш ва заррача меҳр топмоқчи бўлардим.
Ёмғирнинг биринчи томчилари туша бошлади. Одамлар соябонларини очаётганларини кўрдим. Меньшой охирги атиргул буталарини ковлаб олгунча, жаноб Катценберг соябонини унинг устига тутиб турди. Отам билан онам ожиз аҳволда, сал нарироқда ишчилар занжирларни уйга қандай боғлаётганларини кузатиб туришарди. Ишчилар охирги тайёргарликни олиб боришарди.
Мен ўз уйимда севгини билмаган эдим, энди эса шуни билдимки, ўша севгини қўшниларимизнинг уйидан ҳам излаш асло кераксиз экан. Дунёни айланиб чиқсангиз ҳам, ўша севгини топа олмайсиз. Миядан чиқариб бўлмайдиган фикрлар чаккаларимга тақиллатиб урилганини эслайман:
Кейингисини ҳам эслайман: кўз ёшларимдан ва ҳайқириқдан нафасим тиқилиб, орқага — фермага югурдим. Тепалик чўққисидан келаётган шодон қий-чув мени орқага қарашга ундади: платформа қудратли моторига кучли газ бериб, лой йўлдан флигелни «Меньшойнинг участкаси» томон олиб кетаётган эди. Бу — оиламизнинг бўлинишини англатиб турарди: мен туғишган акамни яна қайтиб кўрармиканман деган фикр ўзимга ҳам қоронғу эди.
Жала мени шалаббо қилиб ташлади, мен нафасимни ростлаш учун кенг, қуруқ омборхонага югуриб кирдим. Омборхонанинг энг охирида дон сақланадиган хона бор эди. Бу хонада буғдой, сули, маккажўхори сақланар, уларни аралаштириб чорвага омухта ем қилиб бериларди. Мен зинапоядан юқорига югуриб чиқиб, ўша хонага кирдим–да, оғир темир эшикни ичкаридан ёпиб олдим. Рўпарамда ёғоч жалюзи осилган иккита ром бор эди. Мен жалюзини ушлаб турган қозиқларни чиқариб ташладим, макажўхорилар устида эмаклаб бориб, бўйнимгача донлар ичига кўмилдим.
Мен ўлишни истар эдим. Бунга сабаб — тепаликдаги «шодон қий-чув» мен кутган манзарадан тамомила бошқача бўлганида эмас; ота-онам сохта дўстлари томонидан бошдан кечирган ҳақоратлардан ҳам эмас; ўз оиласига қарши борган акам туфайли ҳам эмас. Буларнинг ҳаммаси бирлашиб, қалбимни чуқур қайғуга тўлдирганди, ичимда нимадир дарз кетган эди. Кучли уят ҳисси қалбимни чўлғаганди, умримда биринчи марта мен ҳис қилган бундай кучли уят нафасимни сиқарди. Бу оламда биронта яқин одамим йўқлигидан юрагим қон йиғлар эди.
Мен ҳиқиллаб, Худони лаънатлардим, Уни ҳақоратлардим. Шу кунгача Худога болаларча ишончга ўхшаш ниманидир сақлаб келганга ўхшардим. Аммо ҳозирда Унинг борлигига шубҳа қилардим. Муштларимни қисиб, У худди олдимда тургандай, Унга таҳдид қилардим. Агар У ҳозир олдимда бўлганда, Унга бутун нафратим билан ташланган бўлардим. Менинг назаримда, дунёда шу кунгача Худодан бошқа биронта зотдан шунчалик нафратланмаган эдим.
Қолаверса, отамдан ҳам шу даражада қаттиқ нафратланардим, балки ундан ҳам кўпроқ. Уни умуман кўргани кўзим йўқ эди. Мен қайта-қайта унинг шаънига лаънат ўқирдим, қандайдир қасамёд қилаётгандай бўлардим. Отам биронта фойдали иш қилиш ўрнига шишадаги винони бағрига босиб ётгандай менга туюлаверарди. Йўқ, у ота эмас эди. У нима учун болаларни туғдирганини ўзи ҳам билмайдиган лаънати ароқхўр эди. Ҳечқиси йўқ, у ҳали насибасини олади. Мен ўзим кўрсатиб қўяман ҳали.
Шундай қилиб, бир соат ўтди, икки, уч соат ҳам ўтди. Очлик бир оз ўзини кўрсатгандай бўлди. Аммо ҳеч ким мени чақириб келмади, ҳеч ким мени изламади. Вақт ўтган сари, ҳеч ким мени излаш нияти йўқлиги маълум бўлиб бораверди. Мен ёлғиз, тамомила ёлғиз эдим. Бу оламда мен яшайманми, ўлиб кетаманми — ҳеч кимни иши йўқдай туюларди.
Ниҳоят, мен у ердан чиқдим. Эшикдан кираётган ёруғлик кўзларимни қамаштириб юборди. Мен кўзларимни қисдим. Мен, бирдан бу ёруғликда кимнидир кўриб қолсам-чи, деб ўйладим. Мени излаётган одам мени топиш учун келади. Айтайлик, онам келади. У исмимни айтиб чақиради, ўғлимга нима бўлди экан, деб хавотирланади. Аммо у ерда ҳеч ким йўқ эди. Фақат омбор деворлари ёриғидан эсаётган шамолнинг қўрқинчли ҳуштаги эшитиларди, холос. Мен йўлакдан кетдим, кейин оғилхонага кирдим, Доллининг ва бошқа ҳайвонларнинг ёнидан ўтдим. Долли аста кишнаб қўйди, гўё бир дақиқага қол, деяётгандай бўлди. Мен Доллига қарадим, тўхтамай ёнидан ўтиб кетдим.
Мен оғилхонадан чиқиб, ўтлоқзор орқали уйга кетдим. Менда мавжуд бўлган болаларча айбсизлигимнинг охирги томчиси тамомила қайтмас бўлиб кетди. Эҳтимол, бу аллақачондан бери йўқдир, мен илгари билмаган бўлишим мумкин, чунки руҳимда биринчи марта ана шундай оғирлик юз бераётган эди. Аммо мен бошқа нарсани тушуниб олдим: олдинги айбсизлигимнинг ўрнини шафқатсиз, ўзгармас нимадир эгаллаган эди. Қалбимга ўрнашган ана шу аламни янги дўстим сифатида қабул қилдим. Худо мен ҳақимда ғамхўрлик қилади, деган ҳар қандай фикрни мен онгли равишда рад қилдим. Ўн икки ёшга етиб, Қодир Худога «алвидо, хайр» дедим.
Бешинчи боб
Мен илгари, фақат ёш болалар уйларидан қочиб кетадилар, деб ўйлардим Аммо ўн уч ёш эканман, онам ҳам уйдан қочиб кетди. Онам ошхонамизда отамнинг столида қолдирган хатни биринчи бўлиб мен топиб олдим: «Мен Чикагога кетяпман. Иш топиб жойлашиб олганимдан кейин, Джошни олиб кетгани келаман, у мен билан бирга яшайди».
Мен бу хатни отамга истамайгина кўрсатдим. Кузатдим: отам кун бўйи оғзига бир қултум ҳам ичкилик олмади. Сўнгра яна ичаверди. Охири шундай бўлдики, бир неча ҳафтадан кейин, Бэттл-Крикдаги оиламиз дўстлари онам қаерда эканини билдилар ва уни қайтишга кўндирдилар. Мен онамни кўриб, ўзимни унинг қучоғига отишга чоғландим, аммо фақат шунчаки тегиниш билан қониқиш ҳосил қилдим.
— Қайтиб келасиз, деб умид ҳам қилмаган эдим, ойи, — дедим мен ва илтимос қилдим: — энди бундай қилманг, хўпми?
Аммо онам жавоб бермади, фақат индамай, бармоқлари билан сочларимни тўзғита бошлади. Сўнгра онам ётоқхонасига кириб кетди, кириб кетаётиб, менга яна бир марта назар солиш мақсадида эшик томонга қараб:
— Мен жуда чарчадим, Джош. Бир оз ётиб дам олай. Уэйнга кечки овқатни тайёрлашга ёрдам бергин.
— Хўп, ойи.
Мен ошхонага кирдим, Уэйн катта қозонда рагуни аралаштиришни менга буюрди. Чамаси, мен хаёлга берилиб кетганман, шекилли, шунинг учун у менинг олдимга келиб, узун бармоқларини елкамга юргизмагунча ҳеч нарсани сезмабман. Шу пайт уни ҳозироқ нақ ўлдириб қўйишимни тушуниб етдим.
— Биласанми, Уэйн, дарсдан кейин мен нима билан шуғулланяпман? — деб сўрадим ундан.
— Нима билан? — деб сўради у паришонхотирлик билан.
— Мен футбол ўйнаяпман.
Уэйн бўйнимни искамоқчи бўлиб эгилди:
— Бу ўйин ҳақиқий эркаклар учун...
Мен кескин бурилиб, Уэйнни деворга ёпиштириб қўйдим. Бир қўлим билан томоғидан бўғдим, иккинчи қўлим билан унинг бурни остида муштимни ўқталдим:
— Яна бир марта менга тегиниб кўр-чи! Агар шундай қилсанг, ўлдираман! Уэйннинг кўзлари косасидан чиқиб кетгудай бўлди. Мен ғазабланганимда, қандай ҳолатда бўлишимни у кўриб турарди.
Мен унинг томоғидан янада қаттиқроқ қисдим:
— Гапимни тушундингми?
У астагина бошини ликиллатди. Аммо мен бу билан гапимни тугатиб қўя қолмадим. Унинг юзи кўкармагунча, томоғидан қўлимни олмадим.
Шундан кейин у менга тегмайдиган бўлди. Ҳар биримиз ўз ишимиз билан машғул бўлардик, гўё борлигимизни бир-биримиз сезмагандай. Бир неча йилдан кейин Уэйн ишни ташлади ва фермадан бутунлай кетди.
Уэйн кетишга қарор қилганидан мен фақат хурсанд эдим. Бунинг устига, у кетгандан кейин ҳам оиламизда бирон нарса яхши томонга ўзгариб қолмади. Аслида энди илгаригидан ҳам кўра кўпроқ ишлашимга тўғри келди. Энди опаларимга ва акаларимга ўхшаб, фермани тезроқ тарк этиб, бу ерларга ҳеч қачон қайтмаслик пайида бўлиб кун санардим.
Мактаб менинг ғамгин ҳаётимга ёқимли эпкинлар олиб киргани ҳайрон бўлишга арзийдими? Баскетболда ва футболда сезиларли муваффақиятларим мени ўрта ва юқори синфларда юлдузга айлантирди. Ўнинчи синфда мен Шерон Талли билан учраша бошладим, муносабатларимиз мактабни тугатгунимизча давом этди. Мактабдаги баҳоларим яхши эди, шунингдек, пул ҳам топадиган бўлдим: куннинг иккинчи ярмида ремонт устахонасида ҳам ишлардим.
Спортдаги ютуқларим натижасида ўзига хос «тутинган ота-онам» — доктор Блейксли ва унинг хотини ҳам пайдо бўлди. Улар менинг ўйинларим мухлислари сифатида келишарди. Отам билан онам эса бирон марта келмаган эдилар: отамнинг келмагани сабаби тушунарли, онам ниҳоятда семириб кетганидан, ўриндиқларнинг тор оралиқларига қисилиб қолган бўларди. Аммо мен уларнинг келмаганидан хурсанд эдим, агар онам билан мени ёнма-ён кўрганларида эди, мен ноқулай аҳволда қолган бўлардим.
Эр-хотин Блейксли бошқа гап. Менинг фикримча, улар жамият орасида бўлганларида, бир-бирларидан қониқиш ҳосил қилардилар. Иккови ҳам яхши кийинишар, бир-бирига жуда мос эдилар. Блейксли хоним кўпинча билагигача оқ қўлқоп кийган, модадаги шляпада ёки бошининг атрофига ўраган рангли шарфда бўларди. Хоним қадди-қомати келишган, кўриниши ёқимли, ҳар доим менга табассум билан боқарди. Шаҳримиздаги ҳамма одамлар доктор Блейкслига катта ҳурмат билан муносабатда бўлишлари бежиз эмасди. У онамга тиббий ёрдам кўрсатган йиллари оиламиз сирларидан воқиф бўлган эди. Шунинг учун бўлса керак, менга эътиборли ва ғамхўр муносабатда бўлиб келди. Бир сўз билан айтганда, доктор Блейксли ишончли одам эди. Эр-хотин Блейкслиларнинг фарзанди бўлмаса ҳам, улар идеал даражада бир-бирига умр йўлдоши эдилар. Мен хаёлимда уларнинг ўғли эканимни тасаввур қилганимда, менга жуда ёқарди. Албатта, буларнинг ҳаммаси шунчаки хаёлпарастлик экани менга аён эди. Улар қандай қилиб менинг ота-онам бўлсин?! Барибир, мен хаёлан уларни бу ролда тасаввур қилганимда, қийналган қалбим таскин топарди ва мени янги муваффақиятларга интилишимга ундарди.
Гап онамнинг менга эътиборсиз бўлганида эмас эди, аслида яхши ота-она боласига эътиборли бўлади. Онам ҳар доим имкон қадар менга эътибор беришга ҳаракат қиларди, аммо барибир ҳеч нарса чиқмасди.
Битирув йилимиз охирлашиб бораётганда, бутун синфимиз учун байрамни бизнинг уйда ўтказишга қарор қилдик. Онам билан мен кучимиз борича тайёргарлик кўрдик: столларни безаб, уларни тол дарахти остига кўйдик. Дўстларим менга омборхона орқасида футбол майдони қуришга ёрдам бердилар. Ўша кунга, истовчилар минсин деб, отларни ижарага олдик. Ҳаммаси дам олиш ва кўнгил очиш учун дид билан қилинди. Кун бўйи мактабдан ташқарида, яқинлашиб келаётган битирув кечасидан лаззатланишни кутардик. Фақат мени бир нарса хавотирга соларди, аммо онам бу қўрқувни тарқатишга ҳаракат қиларди. «Ташвиш тортма, — дерди онам, — ўша куни отангни шаҳарга жўнатиб юбораман. Буни ўзим тўғрилайман».
Байрам куни ҳаммамиз очиқ ҳавода тўпландик, энди тушликка киришганимизда, уйимиз олдидаги ўтлоқзорга отамнинг юк машинаси кириб келди. Тушундимки, отам ғирт маст: у машинани тез ҳайдаб келиб панжарани ағдарди, онам ўтқазган гулзорни босиб ўтди, кейин ўтлоқзорнинг нариги томонидаги панжарани ағдариб юборди. Ниҳоят, машинани тўхтатди. Отам астагина кабинадан тушиб, бир неча сония оёқда туришга ҳаракат қилди. Аммо тура олмай, ўтлар устига юз тубан йиқилди.
Ҳамма хохолаб кулиб юборди. Мен кўз ёшларимни ичимга ютиб, уйга қараб югурдим. Онам ортимдан пилдираб югурди. «Джош! — дея онам мени чақириб юпатмоқчи бўлди, — Джош, қаердасан?» Онам мени ётоқхонамдан топди. Юзимни ёстиққа босганимча, ҳеч ким билан гаплашишни истамасдим, уйдан чиқишни ҳам истамасдим.
— Тўғри тушунгин, ахир, бу ҳафта унга оғир бўлди.
Мен қулоқларимга ишонмасдим — онам отамнинг бу қилиғини ҳам оқлаяпти!
Шу пайт хонамга инглиз тили ўқитувчимиз Филпот хоним кириб келди. У ҳам мени ҳовлида кутаётган бошқа синфдошларимга қўшилишга кўндирмоқчи бўлди.
— Йўқ, чиқолмайман! — дея жавоб бердим.
— Хавотирланма, ҳаммаси жойида бўлади, — деб ишонтирди у.
— Йўқ, жойида бўлмайди! — дедим мен. Отам алкоголик эканини онам тан олишни истамагунча, ҳеч нарса жойида бўлмайди! Менинг қатъий чораларим уни ўзгартиролмади. Аммо онамнинг кўра-била туриб йўл қўйиб бериши вазиятни баттар қилди.
Ҳовлидан кулги янгради, кейин эса энг яқин дўстларимдан бири Довуд мени чақираётганини эшитдим. Мен кўз ёшларимни артиб, меҳмонхонага чиқдим. Пардани кўтариб, астагина қараган эдим, алгебра ўқитувчимиз жаноб Редмонт отамни ҳовлидан олиб кетаётганини кўрдим. Улар омборхона томонга кетаётган ўхшарди.
— Джош! чақирди Довуд. — Қани, чиқ энди!
Мен эшикни очиб, остонага чиқдим. Ҳамма дўстларим отамга қараб, орқасидан кулардилар. Мен ҳам кула бошладим, аммо ичим дарддан инграр эди. Менга ҳам кулгили деган қиёфада тол дарахти остидаги столга келдим. Довуд қўлимдан ушлаб, ёнига ўтқазди. Бу саҳнани томоша қилиш ҳозир менга қанчалар аламли эканини унга тушунтиришга ҳожат йўқ эди.
— Сенинг ҳеч қандай айбинг йўқ-ку, Джош! — елкамга қўлини қўйди Довуд. — Байрамимиз бузилишига йўл қўймайлик.
Мен дўстимга қарадим ва кучимни йиғиб кулимсирадим. Ҳа, дўстим ҳақ эди. Ўша таниш кўнгилни ағдарадиган ҳиссиётлар — Меньшой флигелни ўзининг участкасига олиб кетган кунда ўрнашиб қолган ҳиссиётлар мени асло тарк этмаган эди.
Бу кун — отам мени дўстларим олдида шарманда қилган биринчи кун эмас эди. Бунинг устига, фермадаги ишлар йилдан-йилга ёмонлашиб борарди. Амал-тақал қилиб кун кечириш учун отам аста-секин фермани қисм-қисм қилиб сота бошлади. Оқибатда пул танқислиги катта муаммо бўлиб қолди. Отам бизнинг ўрта мактабимиз билан бир бинода жойлашган бошланғич мактабга қоровул ва фаррош лавозимига ярим штатга ишга кирди.
Мен имкон қадар ундан нари юришга ҳаракат қилардим. Аммо танаффус пайтларида истасам ҳам, истамасам ҳам отамнинг чўтка билан коридорни шипираётганини ёки ҳожатхонани тозалаётганини кўришимга тўғри келарди. Мен бирон марта ҳам унга яқин келмадим, бир оғиз сўз айтмадим. Отам мен учун гўё йўқдай эди. Тахминан шу пайтларда отам «Аноним алкоголиклар» йиғинига борадиган бўлди, аммо сабри узоққа чидамади. Отам ўзгаришга қодирлигига мен асло ишонмасдим. Бунга ҳатто умидим ҳам йўқ эди. Шунинг учун уни ишдан ҳайдаб юборганларида, мен асло ажабланмадим. Чунки отам мактаб ўқувчилари олдида «номуносиб ҳолатда» пайдо бўлиб қоларди.
Отам яна ерининг бир қисмини сотишига тўғри келди. Бир кун кечқурун — мактабни битиришимга икки ойча қолганда, учрашувдан сўнг уйга келсам, онамнинг йиғисини эшитдим. Мен хавотирланиб, уни излаб у хонадан-бу хонага югурдим, айни замонда отамни ҳам излардим.
Мен онамни ўз каравотида йиғлаб ётган ҳолда топдим. Сўрашга ҳожат йўқ: отамнинг навбатдаги калтаклашларидан кейин, унинг юзлари шишиб кетган, қонталаш. Одатдагидай, онам отамни ҳимоя қила бошлади. Мен ҳам, ҳар доимгидай, янада қаттиқ ғазабландим. Мен отамни дарров топдим, онамни нима қилган бўлса, уни ҳам ўша аҳволга солдим. Фақат баттароқ қилдим.
Онам ёшга тўла кўзлари билан менга қаради.
— Ўтир, ўғлим, — деди онам кроватнинг бир четига сурилиб. Унинг овози энди одатдагидай жарангламас, бундан мен баттар хавотирга тушдим. Мен онамнинг ёнига ўтирдим. Онам маънисиз боқишлари билан рўпарадаги деворга қаради.
— Отанг юрагимни тилка-пора қилди, — деди онам ниҳоят.
— У ҳаммамизнинг юракларимизни қийма-қийма қилган, ойижон! У сизнинг юрагингизни анча йиллар илгари тилка-пора қилган!
Онам яна менга қаради, сўзсиз бошини ликиллатди, кўз ёшлари юзларидан оқиб тушарди:
— Тўғри...ҳаммаси тўғри. Энди фақат… тушуняпсанми, энди бунга тоқат қилишимга кучим қолмади. Мен мактабни тамомлаганингни кўрсам бўлди. Кейин… кейин эса ўлсам ҳам майли..
— Бундай деб ҳазиллашманг, ойи…
— Гапимни бўлма, Джош, — деди онам менга. Ме жим қолдим, онам яна нима деркин, деб кутдим. Чамаси, онамнинг айтадиган сўзи қолмаган эди. Онам яна тескари ўгирилиб, деворга тикилиб қолди.
— Менга учта нарсада ваъда бер, — деди ниҳоят онам пичирлаб.
— Хўп, ойи.
— Ҳеч қачон спиртли ичимликлар ичмайман деб ваъда бер.
Мен «хўп» дедим.
— Ҳеч қачон беодоб гаплар гапирмайман, деб ваъда бер.
Мен бундай ваъданинг уддасидан чиқишига имоним комил эмас эди. Аммо «хўп» дедим.
— Учинчиси — сен улғайганингда, менинг ўғлим, деб фахрланадиган бўлай.
Бу сафар унинг сўзларини эшитмадим. «
— Менга ваъда бер, — такрорлади онам.
— Ваъда бераман, — деб жавоб бердим мен унинг кафтларини қаттиқ қисиб. Онам кўзларини юмиб, каравотга суянди.
Онамнинг ёнида бир оз ўтирганимдан кейин, кетмоқчи бўлиб ўрнимдан турдим. Онам ухлаб қолган, шекилли. Онамнинг нафас олиши енгиллашиб, бир маромда бўлиб қолди. «
Олтинчи боб
Мактабни битирувим алоҳида бир томонлари билан эсимда қолмаган. Мен аттестатни олдим, онамга фахр билан кўрсатдим, икки ҳафталардан кейин мактабдош дўстларим билан Миллий гвардияга ёлландим. Бизга, армияда сизлар «ўртоқлик муносабатлари» сабабли айрилмайсизлар, деб ваъда бердилар. Аммо ҳаммаси армияда ўрнатилган тартибга кўра бўлди: ўқув қисмига тақсимлай бошлаганларида, бизнинг компаниямизни дарров бўлиб қўйдилар. Мендан бошқа ҳамма дўстларимни Лекленддаги авиабазага тақсимладилар. Йўқ, бунақаси кетмайди, деб қарор қилдим мен, ахир биз ҳаммамиз жангчилар отрядимиз, ҳаммамиз бирга бўлишимиз керак! Мен тўппа–тўғри тақсимловчи олдига — Ҳарбий ҳаво кучлари капитанига бордим:
— Мен ҳам дўстларим билан Леклендга кетмоқчиман! — дея тўрсиллатиб гапирдим.
— Асло мумкин эмас! — деб жавоб берди у кўзларини кўтармасдан, қалашиб ётган қоғозлар орасидан ниманидир қидириб.
— Сиз менга йўқ дея олмайсиз, сэр. — Капитан менга кўзларини тикиб қаради. Мен дарров қўшимча қилдим. — Сизни ҳурмат қилганим ҳолда, сэр, мен учун «йўқ» деган сўзнинг ўзи йўқ.
Капитан менга бошдан-оёқ разм солиб, кулиб қўйди.
— Фақат битта йўли бор, — деди у.
— Эшитаман, сэр.
— Сен Ҳарбий ҳаво кучларига ёлланишинг мумкин, шундай дўстларинг билан бирга бўласан.
Ростанми?
Ҳа, рост.
— Мен ёлланишим мумкинми?
— Албатта мумкин.
— Ҳарбий ҳаво кучларигами?
— Худди шундай. Ҳарбий ҳаво кучларига.
Ҳаётимнинг навбатдаги тўрт йилини армия казармасида ўтказиш нима эканини тасаввур қилишга ҳаракат қилиб, ўйга чўмганимча, танглайимни тақиллатдим. Калламга менга илҳом берадиган ҳеч нарса келмади. Капитан яна қоғозлар уюмига қайтди.
— Розиман! — кутилмаганда бидирладим мен.
Капитан кулиб қўйди.
Бир оз вақт ўтиб, мен қасамёд қабул қилдим. Мен қасамёд сўзларини айтаётганимда, бошқа фикр бошимда чарх ура бошлади:
Тез орада маълум бўлдики, Ҳарбий ҳаво кучларида хизмат мен тасаввур қилганимдай оғир синов эмас экан. Мен дўстларим билан икки ҳафта давомида ўқув машғулотларида бўлишга эришдим (тан олиш керакки, армия хизматига боришим учун бу ниҳоятда ғайритабиий баҳона эди). Ҳарбий қисмда бевосита бўлганимда, хизмат давомида имкон қадар мумкин бўлган ҳамма нарсани ўрганишга қарор қилдим. Техника билан ишлаш менга жуда ёқарди, шу боис Делавэр штатидаги Дувр шаҳрида Ҳарбий ҳаво кучлари базасига тайинландим. Бу ерда С-124 транспорт самолётларини ремонт қилиб, уларга техник хизмат кўрсатилар эди.
Қолаверса, юқоридаги раҳбарлар менинг қобилиятимни пайқаб, шунчаки оддий авиамеханик бўлишдан кўра, менга яхшироқ имконият таёрлаб қўйган эдилар. Спорт билан шуғулланганим учун мени ҳарбий қисмимизнинг баскетбол командасига қабул қилишди. Биз бошқа авиабазаларнинг командалари билан мусобақалашиб, Шарқий соҳилни кезиб чиқдик. Тасаввур қилинг: бошқа жойларни айтмай қўя қолай — биргина Бермуднинг ўзига бир неча марта сафар уюштиришди! Спорт командасида иштирок этиш катта шараф ҳисобланарди, шунинг учун взводимиз сержанти Уильямс ҳар доим менга хизматдан ташқари йўл қўйиб берарди.
Аммо механик сифатида ўз мажуриятларимни бажаришимга вақти-вақти билан имкон бўларди. Ремонт қилаётган жой орқали ўтадиган устахонада — осма платформа ёнида иккита техник С-124 билан шуғулланарди. Бир куни шу жойда қаттиқ бақириқ овозни эшитдим. Бошимни кўтариб, не кўз билан кўрайки, айнан менинг тепамда ишлайдиган одамлар оғир трубани тушириб юборибдилар. Аммо ўзимни бир томонга олиб қочишга имкон йўқ эди. Труба нақ менинг бошимга тушди. Кўз олдим қоронғулашиб кетди… мен Филаделфиядаги флот госпиталида кўзимни очдим. Ҳар турли анализлар, текширувлар узундан-узоқ чўзилди. Натижада шу нарса маълум бўлдики, мен олган шикастланиш жиддий экан: ўнг томонда мия шишган. Докторлар мени кечаю кундуз бир ярим ой даволаганларидан кейин, навбатдаги кузатувлар учун мени госпиталда олиб қолдилар. Бошқача айтганда, мен ҳар куни соат саккиздан бешгача госпиталда бўлишим керак эди. Бошқа вақтда ихтиёрим ўзимда эди.
Баъзан мен поездга ўтириб, авиабазадаги дўстларим билан кўришгани Дуврга борардим. Биз кўпинча қўшни ҳарбий қисм клубида узоқ гаплашиб ўтирардик. Ўша куни бир неча ҳамширалар даврасида ўтирган эдим. Улар навбатчиликни энди топшириб чиқишган экан. Уларнинг орасида бир нотаниш қизни кўрдим. У ёши каттароқ аёллар билан бирга хайрия ташкилотларидан келган навбатдаги инъомларни турларга ажратиб ўтирган экан.
— Салом, менинг исмим Джош, — дедим мен. Қиз чурқ этмай бошини ирғади.
— Исмингиз ким? — дея сўрадим.
— Фейт.
— Чиройли исм экан. Мен сизни илгари бу ерда кўрмагандим, Фейт.
— Илгари бу ерда йўқ эдим, — босиқлик билан жавоб берди қиз консерва банкаларни столга тахлар экан.
— Хўш, бу ерда сиз нима қиляпсиз? Сиздай жозибадор қиз қизиқарлироқ машғулот топиши мумкин эди.
— Мен кўнгилли ишчиман, — деб оддийгина жавоб берди у.
— Тушунарли, мана бу аёллар-чи?
— Улар ҳам кўнгилли ишчилар.
Қизнинг сўзлари менда таассурот уйғотди:
— Кўнгилли ишчилар. Ҳа, кўнгилли ишчи бўлиш — керакли иш. — Фейт жавоб бермади. — Биласизми, умид қиламанки, бу учрашувимиз охиргиси эмас. Сиз бу ерга нафақат кўнгилли ишчи балки бошқа мақсадда ҳам келасиз деб умид қиламан.
— Яна нима мақсадда келишим керак экан?
— Сиз жуда чиройли қиз экансиз.
— Менимча, бу ерда чиройли қизлар кўп. Ҳозиргина кўрдим: сиз ҳов анови столда иккита қиз билан суҳбатлашиб, кулишиб ўтирган эдингиз.
— Қўйсангиз-чи, — совуққонлик билан жавоб бердим атрофга аланглаб. — Улар ҳамшира, госпиталдан.
— О, госпиталдан, — деб такрорлади Фейт. — Кўриб турибман, сиз шу ернинг одамисиз.
— Ҳа, даволаняпман… анчадан бери.
Фейт менга диққат билан разм солиб, жим қолди. Унинг менга муносабати яхши томонга аниқ ўзгарди. Мен бу қизнинг нозик жойини пайқаган эдим: у раҳмдил инсон экан.
— Сизга нима бўлган эди? — деди у меҳрибонлик билан.
— Бошим шикастланган. Докторларнинг айтишича, ўлиб кетишим мумкин эди. Биз С-124 самолётларидан бирига ...бомба юклаётган эдик. Бахтимизга, мендан бошқа ҳеч ким шикастланмади.
Қиз, тушундим, дегандай бош силкиди:
— Энди яхши бўлиб қолдингизми?
Мен тутқаноғи бор одамдай кўзларимни тепага қаратдим, бошимни у ёқдан-бу ёққа тебратдим, янада ишонтириш учун тилларимни тақиллатдим. Фейт роса кулди. Биз яна анча вақт гаплашиб ўтирдик. Кейин у «кетаман»га тушиб қолди.
— Мен яна қачон сизни кўришим мумкин? — деб сўрадим ундан.
— Билмадим. Нимайди?
— Нимайди деганингиз нимаси! Шундай гўзал билан учрашмасдан бўлар эканми?! Мен сизнинг ёнингизда турганимдан бери, тузала бошлаганимни сезиб турибман!
Шунда катта ёшли аёллардан бири Фейт билан менинг орамга қўполлик билан суқулиб келиб, бизнинг суҳбатимизга аралашди.
— Фейт, — бетоқат овозда гапирди ўша аёл, — сени яна қанча кутишим мумкин! Уйга кетадиган вақтимиз бўлди!
Фейт бошини қимирлатиб, кетишга чоғланди.
— Агар истасангиз, мен билан бирга жамоатхонага боришингиз мумкин, — деди қиз кетар экан.
Мен унинг ортидан эргашиб борар эканман, икир-чикирларини суриштирдим. Фейт ва бошқа аёлларга эшикни очарканман:
— Албатта бораман, — дедим.
Йўлнинг нариги томонида кутиб турган микроавтобусга улар ўтиргунларигача қараб турдим. Фейт автобусга чиқишдан олдин, қайрилиб менга қаради. Мен унга қўлимни силкитдим, у табассум қилиб қўйди. «Куним бекорга ўтмади», дедим ўзимга ўзим.
Кейинги куни эрталаб процедурадан рухсат сўраб, Фейт келадиган жамоатхонага якшанба хизматига кетдим. Жамоатхона чоғроққина бино экан. Мен ҳатто бу жамоат қайси мазҳабга алоқадорлигини ўйлаб ҳам кўрмаган эдим. Жамоат йиғилишига эллик-олтмиш одам келди. Мен ҳам Фейтнинг ота-онаси Тернерлар ва синглиси Хоуп билан танишдим.
— Буни қаранг-а! Агар яна учинчи қизингиз бўлганда эди, — дедим мен хохолаб кулиб жаноб ва хоним Тернерларга, — исмини Чарити[3] қўйган бўлардингиз-а!
Менинг ҳазилим уларга аҳмоқона туюлган шекилли, аммо Фейт билан Хоуп кулиб қўйганларини пайқадим.
Жамоатдан кейин Фейтнинг ота-онаси мени тушликка таклиф қилдилар. Оилавий дастурхон атрофида ўтириш жуда ёқимли эди. Бунинг устига, армия ошхонасида эмас, хонадон ошхонасида тайёрланган овқатлар билан стол усти тўла. Мен вилка билан қуролланиб, овқатга ҳамла қилишга тайёр эдим. Шунда Фейтнинг нигоҳини пайқадим: унинг нигоҳи «
Овқатларни тарелкаларга тақсимлаганларидан кейин, жаноб Тернер мендан қандай оиладан, асли қаерлик эканимни сўраб-суриштира бошлади. Мен унга Мичигандаги фермамиз ҳақида, Дуврдаги авиабазанинг баскетбол командасида ярим ҳимоячи бўлиб ўйнашим ҳақида айтиб бердим.
— Исо Масиҳ билан муносабатларингиз қандай? — оҳиста оҳангда сўради жаноб Тернер ўткир пичоқ билан ростбифни кесар экан.
Мен тутилиб қолдим. Мен Исо ҳақида фақат у икки минг йил олдин яшаганини билардим, холос. Аммо бу ҳақиқат эканлигига ҳам ишончим комил эмасди.
— Ҳеч қандай муносабатда эмасман, — дедим ниҳоят. — Бунинг устига, у яҳудий бўлган бўлса?
Жаноб Тернер пичоқни бир четга қўйиб, менга диққат билан қаради. Сезгир Тернер хоним шу зоҳоти суҳбат мавзусини ўзгартиришга шошилди.
Мен кейинги ҳафта ҳам жамоатга бордим, ундан кейинги ҳафтада ҳам. Аммо бу ташрифларимнинг мақсади — Фейтни кўриш эди, холос. Худога хизмат зерикарли, одамни чарчатарди, воизнинг нутқи совуган макарондан фарқ қилмасди. Бунинг устига жаноб Тернер билан менинг динга қарашимизда катта зиддиятлар бор экани маълум бўлиб қолди. Менинг қарашим шундай эди: Исо оддий инсон бўлиб, фақат Муқаддас Китоб туфайли шуҳрат таратган, холос. У ўз халқи билан ҳам, римликлар билан ҳам келиша олмаган, бунинг оқибатида хочга михланган — вассалом. Ўлди ва шу билан ҳаммаси тугади. Тўғри, Исо динга асос солди, буни мен рад қила олмасдим. Диннинг жамиятда ўрни борлигини ҳам мен рад қилмасдим. Динсиз яшай олмаган одамларга У ўзаро ҳурматни ва интизомни жорий қилди. Аммо мен Усиз ҳам яшаб келдим.
Икки ҳафта ўтгач, Фейт менга ақл ўргата бошлаганига энди ажабланмасам ҳам бўларди:
— Ота–онам сен билан камроқ учрашишимни хоҳлаяпти.
— Камроқми ёки умуман учрашмасликни хоҳлашяптими?
— Джош, наҳотки гап нима ҳақида кетаётганини тушунмасанг?
— Нима ҳақда экан? Ахир, бир-биримизга ёқамиз-ку! Биз бирга бахтли бўламиз! Мен ёмон одам эмаслигимни ўзинг ҳам биласан-ку!
— Аммо сен масиҳий эмассан, Джош.
— Ундай ҳолда, мен кимман? Мен буддист эмасман!
— Сен жамоатга бормайсан-ку! Тўғри, баъзан...мени кўргинг келганда.
Мен кулдим ва уни ўпиш учун эгилдим:
— Мен бу жамоатда яна нимани унутдим экан? — дедим самимият билан.
Аммо оқшом барибир яхши ўтмади.
Орадан беш кун ўтди (13 декабрь жума куни эди), мен ўз палатамда ётган эдим. Бир пайт остонада «кирсамми, кирмасамми» деб иккиланиб турган ҳарбий капелланни кўрдим.
Аммо капеллан қўлида фуражкасини ғижимлаб тураверди. Ниҳоят, гапирди:
— Сиз оддий аскар Макдауэллмисиз?
— Ҳа.
— Мен капеллан Гардинерман.
Нима деса деяверсин, аммо бу одам мен учун ибодат қилишига йўл қўймайман. Капеллан менга қараб турар экан, мен унга совуқ нигоҳ билан тикилдим. У кўзини олиб қочди.
— Сизга совуқ хабар келтирдим, — деди у ниҳоят.
Совуқ хабар? Бу риёкор менга яна қандай совуқ хабар келтирди экан?
— Бу сизнинг онангизга тегишли, — деди капеллан.
— Онамга нима қилибди? — мен койкадан туриб кетдим.
— Онангиз бугун эрталаб қазо қилибди.
Пенсильваниядан Мичигангача йўл, назаримда, бир умрга чўзилиб кетгандай бўлди. Йўлнинг кўп қисмини почта аравасида босиб ўтдим. «Ери» деган кўлдан совуқ шамол эсарди, уйдан бир неча юз миль узоқликда қор ёға бошлади. Мен онам ҳақидаги хотиралар билан ўзимни иситишга ҳаракат қилдим, мени севадиган ягона инсон онам эканлигига йиллар давомида ўзимни ишотириб келдим, гарчи мен ўша севгини болалик пайтларимда ундан кўрмаган бўлсам ҳам. Аммо фикрлар доимо мени мактабни битиришимга икки ой қолгунга қадар бўлиб ўтган суҳбатга қайтарарди:
Агар онам эмас, бошқа одам вафот этганда эди, докторлар менга рухсат беришлари даргумон эди. Мен бошим шикастланиши оқибатида қисман амнезиядан азоб чекардим. Баъзан ярим тунда уйғониб, қаерда эканимни англай олмасдим ёки ўзимнинг кимлигимни умумай эслай олмасдим.
Ниҳоят, уйга етиб келдим. Эски четан эшикни қўлим билан туртиб очиб, уйга кирдим. Уй жуда-жуда совуқ эди. Печкага ҳеч ким олов ёқмабди. Булар қаёққа йўқолди экан, деб ўзимдан ўзим сўраб, у хонадан бунисига ўтавердим. Онамнинг ётоқхонаси эшигига бошимни суқдим. Кроват устидаги ёпинчиқ бир четда ётибди. Бу каравотда яқиндагина кимдир ухлагандай тасаввур уйғотарди. Беихтиёр шижоатга итоат этиб, атрофга боқдим ва бўш коридорга қараб бақирдим:
— Ойи?
Ҳеч ким менга жавоб бермади.
Иккинчи қаватга кўтарилдим, хоналарни кўздан кечириб чиқдим. Бўм-бўш.
Пастда эшикнинг очилганини эшитдим. Нафас олмай қотиб турдим. Коридорнинг ёғоч поли кимнингдир қадамлари остида ғичирларди. Кимдир — кимлигини ҳатто тасаввур қила олмадим — онамнинг хонасига кирди. Мен зинапоядан астагина биринчи қаватга тушдим.
Отам онамнинг каравоти четида, орқасини деворга қилиб ўтирганини кўрдим. Сукунатда ойнанинг ортида шамол гувиллаётгани ва қор аралаш ёмғир ойнага урилаётгани эшитилиб турарди. Отам чойшабнинг бир четини қўлига олиб, юзларидаги кўз ёшларини артди.
Бир сўз айтмасдан, мен отамга бир муддат қараб турдим, кейин ҳовлига чиқдим. Отам машинасининг калитини қулфида қолдирган экан. Мен машинани ўт олдириб, нима воқеа юз берганини сўраб-билиш учун шаҳарга жўнадим. Докторнинг айтишича, онам ўлими олдидан бир неча кун кроватдан турмай ётибди. «Миясига қон қуюлган», — деб қўшимча қилди у.
— Онам ўлишидан олдин сиз унинг юзини кўрдингизми? — деб сўрадим мен.
— Юзини дейсизми?
— Онамнинг қарашлари қандай эди, сездингизми? Кўз қарашлари-чи?
Доктор менга таажжубланиб қаради, мен нима деяётганимни англамади.
— Онамнинг кўз қараши ўлими олдидан қандай эди... унинг қарашини деяпман? — деб яна атайлаб сўрадим.
Билмадим. Мен етиб борганимда жони узилиб бўлган эди.
Тушунарли…
— Мен ҳеч нарса қилолмадим, ўғлим, — деб қўшимча қилди у.
Мен бошимни чайқаб, кетишга тараддудландим. Докторни бошқа мижозлари ҳам кутаётган эди. У менга ҳамдардлик билдириб, қўлларимни қисди.
— Онам нимадан ўлганини биламан! — тутақиб кетдим мен. — Онам юраги тамом бўлганидан оламдан ўтган. Нима десангиз, деяверинг...Онам юраги тилка-пора бўлгани оқибатида ўлган!
Манзарани тамомила яширган пешойнадаги оқ пардага тикилиб қолдим. Дод солгим келарди. Кўз ёшларига эрк бергим келарди, худди ўша оқшом онамнинг кровати ёнида йиғлаганимдай. Аммо кўз ёши келмасди. Моторни ўт олдириб, фермага қайтиб кетдим.
Дафн маросимига одам унчалик кўп тўпланмади, барча расм-русумлар қабристонда бўлди. Ниҳоят, онам доимо орзу қилган хотиржамликка эга бўлди. Тез орада йўловчи машиналарда Пенсильваниядаги флот госпиталига қайтдим.
Амнезия хуружи маълум вақтларда мени безовта қилса ҳам, менга госпиталдан рухсат берилди. Ниҳоят, Дуврдаги ўз қисмимга қайтдим. Аммо ҳамма нарса мен учун маънисиз бўлиб қолган эди. Мен ўз бурчимни ҳеч қандай ҳиссиз бажарардим, бирон нарсага олдинги қизиқишларим йўқ эди. Хизматнинг яна уч ярим йили бор эди, аммо шуни тушунардимки, бу вақт менинг ҳаётимдан ўчирилади.
Менимча, ҳис-туйғуларим юзимга ёзилган бўлса керак. Бир куни армия ошхонасида кимдир менинг исмимни айтиб чақирди:
— Салом, Джош!
Бу лейтенант Тим Рейтинджер эди, у мендан тахминан олти ёш катта. У ҳам бизнинг баскетбол командамизда ҳужумчи бўлиб ўйнарди. Одатда офицерлар оддий аскарлар билан бир столда ўтириб овқатланишмас эди. Лекин Тим ундайлардан эмасди.
— Сен командамизда етишмаяпсан, — деди Тим. — Қачон қайтасан, ўйлаб кўрдингми?
— Чамаси, бу сафарги ўйин мавсумида запас ўриндиқда ўтиришимга тўғри келади, — деб жавоб бердим мен.
Тим «тушундим» дегандай елкаларини қисди:
— Нима бўлса ҳам, ўйин мавсуми деярли тугади.
Бир дақиқа сукунатдан кейин Тим қўшимча қилди:
— Онанг ҳақида эшитдим. Таъзиямни қабул қилгин. — Мен бош ирғадим. — Охирги вақтларда соғлиғи яхши бўлмаган, шекилли.
Кутилмаганда ўпкам тўлиб кетди. Бир лаҳза тилим айланмай қолди. Тим менга тикилиб қараб туриб, елкамга қоқиб қўйди:
— Биласанми, Джош, бувим менга шундай деган эди: ҳаётда ҳамма нарса навбати билан содир бўлади. Ҳаётимизда нохуш воқеалар юз бериши мумкин, ўша воқеа нима учун содир бўлганини тушунмасак ҳам, энг муҳими қалбингдаги тинчликни сақла, деган эди у менга. Ахир, ҳаётда қанча ажойиб нарсалар бор.
— Ҳа, шундай. Бу йил тугаб, келгуси йил бошланади, — дедим умид билан.
— Келгуси йил дейсанми? — яна сўради Тим.
— Баскетбол командаси учун.
— Ҳа, сен бу ҳақда гапиряпсанми, — деди кулиб Тим. — Биласанми, келгуси йилда биз чемпион бўлишимизга ишончим комил. Шуни сезиб турибман!
Уч ҳафта ўтгач, апрель ойининг якшанба кунида Тим С-133 А рақамли самолётида Дуврдаги авиабазадан навбатдаги ўқув топшириғини бажариш учун ҳавога кўтарилди. Ўн етти минут ўтгач, самолёт авиабазанинг жануб томонидаги ўрмон қўриқхонасига қулаб тушди. Тим ва команданинг учта аъзоси ҳалок бўлдилар. Жиддий текширувларга қарамай, ҳалокатнинг сабабини аниқлаб бўлмади.
Бу хабардан мен карахт бўлиб қолдим.
Бу умидсизлик булути яна бир неча кун тепамда осилиб турди. Аммо умидсизликка берилиш менга бегона эди. Эҳтимол, ҳаёт аслида мазмунсиздир, аммо имкони топилса, ҳаётдан охирги томчи қолгунча ҳаммасини сиқиб чиқаришга ҳаракат қилардим. Икки кун ўтгач, менга шундай гап етиб келди: мен хизмат қиладиган взвод сержанти Уильямс (ёки бизда одатга кириб қолган «Сержант»)нинг юраги хуруж қилиб қолибди.
— Фақат сен келдингми мендан хабар олгани, Макдауэлл? — хириллаб деди у койкада ётганича.
— Ёлғиз мен эмас, йигитларимизнинг ҳаммаси сиз ҳақингизда ташвишланяпти, сержант.
— Бемаъни гап, сенингча, мен кеча туғилдимми? — кейин бир оз юмшаб, қўшимча қилди: — Келганинг учун раҳмат.
У яна бирон гап айтармикан, деб қараб турдим. У ойна томонга қараб, кўкрагига аста-аста уриб қўйди:
— Мотор шовқин соляпти. Дам олиш вақти келди. Ўттиз уч йилдан бери армиядаман. Ҳаётимнинг энг яхши даврини армияга бағишладим. Аммо бир кун келадики... — Унинг овози узилиб қолди. Бир лаҳза жим қолиб, давом этди: —шундай кун келади...
— Унчалик хавотирга тушманг, яхшиси айтинг: сизга нима олиб келай?
— Аммо мен битта хато қилдим, — деди Сержант сўзларимни эшитмасдан, — истагим шуки, сен шу хатони такрорламагин, йигитча. Оила қуришга имкониятни қўлдан бериб қўймагин. Мен оила қурмаганим учун жуда афсус қиламан.
Сержант худди запасда кучидан олгандай, тирсакларига суянди, унинг юзи бир оз қизарди.
— Макдауэлл, — деди у, — агар адашмасам, менинг ўрнимга ўтишга қарши эмассан, шекилли?
— Нималар деяпсиз, сэр?
— Сен мени нотўғри тушундинг. Мен мана бу койкада бўлишингни назарда тутганим йўқ. — Сержант қўл ишораси билан палата бўйлаб айлантирди. — Мен бу ердан — армиядан силлиққина чиқиб кетиш ҳақида гапиряпман.
— Менга уч ярим йил қолди, Сержант. Буни ўзингиз ҳам биласиз.
— Сен худди қамоқхонадаги муддат хақида гапиргандай гапиряпсан.
— Йўқ, сэр. Шунчаки, армия қамоқхонага ўхшайди–да.
Сержант секин бош чайқади:
— Агар ҳозир армия хизматидан чиқиб кетсанг, нима билан машғул бўлган бўлардинг?
Кутилмаганда, мен ўзимча кулдим:
— Мен доим коллежда ўқишни орзу қилардим. Ҳеч бўлмаса коллежга кириш учун ҳаракат қилиб кўрсам эди. Аммо бу ҳақда ўйламасликка ҳаракат қиламан.
Юрист бўлишим ҳақидаги орзуимни айтмасликка қарор қилдим. Сержант устимдан кулишини истамадим.
— Биласанми, бизга Пентагондан янги кўрсатма келди. Қоғоз ишлари билан шуғулланадиган ҳарбий персонални қисқартириш ҳақида буйруқ бор.
— Қоғоз ишлари дейсизми? Бунинг менга қандай алоқаси бор? Мен техник ишлар билан шуғулланаман-ку!
Сержант Андерсон менга кўз қисиб қўйди:
— Эсингдан чиқдими? Ҳар доим хизматдан сени бир оз бўш қўйишга ким рухсат берарди? Сени баскетбол ўйнасин деб, нарядлардан ким озод қиларди?
— Сиз, сэр.
— Бўпти-да, — деди Сержант хурсанд бўлиб. Кейин у кўзларини юмди ва «бўлди, кетавер» дегандай қўлини силкиди.
Нима бўлса бўлар, деб ўзим учун ўзим қарор қилдим. Бир ҳафтадан кейин мени озиқ-овқат омборхонасига канцелярия ишига ўтказишди. Мен қиладиган ягона иш — ёзув машинкасига қараб туриш эди. Менга ҳатто, бирон нарсани шу машинкада ёзиб турсин, деб қоғоз ҳам беришмади. Мен, Сержантдан хабар олиб туришга имкон пайдо бўлди, деб ўйладим. У ҳали ҳам госпиталда эди.
— Хўш, ўйлаб кўрдингми? — деб сўради у мендан.
— Ҳаммаси учун раҳмат, сиз мен учун кўп нарса қиляпсиз, сэр. Лекин мен кун бўйи столда бекордан-бекорга ўтира олмайман. Бирон машғулот беринг менга, токи бекорчиликдан савдойи бўлиб қолмайин.
— Ма, ўқиб чиқ, — деди у менга койка ёнида турган тумбочкадан пакетни узатар экан. Пакетда ҳужжатлар бор экан: соғлиғимга кўра, мен АҚШ Ҳарбий ҳаво кучлари сафидан бўшатилибман.
— Сен бошқа хаёлга бориб юрмагин, Макдауэлл, — қуруққина қўшимча қилди у. — Мен ватанпарварман. Бу мамлакатда армияда хизмат қилиш ҳаммага ҳам насиб қилавермайди. Ҳаётда ўз йўлингни топ, токи кимдир сен билан фахрлансин.
— Хўп бўлади, сэр.
— Мен айтганларимни ёдингда тут. Оила қуриш имкониятини қўлдан бермагин, эшитяпсанми? Билиб қўй, умидимни пучга чиқармагин, Макдауэлл.
— Ҳаммасини қўлимдан келганча қиламан, сэр.
Биз яна бир оз гаплашиб ўтирдик, кейин хайрлашиш учун ўрнимдан турдим.
— Сени кўзимдан нари қочирмайман, — деди Сержант менга чест берар экан. Мен ҳам ўз навбатида унга чест бердим. Эшик олдига келиб, у билан охирги марта хайрлашиш учун қарадим. Сержант кўзларини артиб, тезда тескари қараб олди.
— Аллергия қийнаб юборди, — унинг овози ёстиқ остига кўмилиб кетди.
— Ҳамширани айтиб юбораман, Сержант.
— Туёғингни шиқиллат, Макдауэлл!
Бир ҳафтадан кейин мен ғарбга қараб йўл олдим.
Еттинчи боб
Эркинлигимни қайтадан қўлга киритдим. Аммо бу эркинлигим билан қаёққа боришимни ва нима қилишимни ҳали яхши билмасдим. Аммо нима бўлганда ҳам мен бормасликка қарор қилган жой — Мичигандаги фермамиз эди. Охири мен Чикагода — опам Шерлидан унча узоқ бўлмаган жойда ўрнашдим. Ремонт устахонасида иш топдим. Устахона бутун мамлакат бўйлаб гўшт ва озиқ-овқат маҳсулотларини етказиб берадиган трейлер-музлатгичларга хизмат кўрсатар эди.
Ишимнинг бир неча муҳим томонлари бор эди. Биринчи куни иш жойида буларнинг ҳаммасини менга кўрсатишди. Феликс деган бир йигит «ременлар» билан қандай ишлашни ўргатди. У машинасини бир неча минут олдин техник хизмат кўрсатишга қўйилган фура (озиқ–овқат маҳсулотларини ташувчи музлатгичли катта машина —
— Хавотир олма, — деди Феликс иржайиб, — бу машинанинг ҳайдовчиси камида беш-олти соатдан кейин келади.
— Мен машина ҳайдовчиси ҳақида эмас, бошлиғимиз ҳақида ўйлаяпман.
— Бошлиғимиз ҳақида дейсанми? — яна тиржайди Феликс, — сенингча, ременлар билан ишлашга мени ким ўргатди?
Феликс «устозлиги»ни давом эттирди. У билан бирга Джерри деган бир йигит фурадаги музлатгич қурилмасининг винтларини бўшатдилар, музлатгични ременлар ёрдамида чиғирга (юк кўтарадиган қурилмага) илиб, кўтардилар ва машинадан олдилар. Пайдо бўлган тешикдан Джерри машина ичига кирди ва Феликс билан менга ўлжаларни узатиб турди: ветчина, курка гўшти, ҳар хил гўштлар солинган коробкалар... ҳақиқий Колондайк. Кейин музлатгич қурилмаси техник кўрикдан ўтди ва олдинги жойига қўйилди. Иккови болтларни яна яхшилаб бураб қотириб қўйдилар. Иш битди!
Ҳайдовчи бир пайт машинаси ёнига қайтиб келди. У ҳеч нарсадан шубҳаланмасди. Феликс билан Джерри, ҳақиқий актёрлар сингари, гоҳ такелаждан сакрар, гоҳ машина мойи суркалиб кетган кафтларини эски-туски латта билан артардилар, хуллас, оғир ишдан толиққанлар саҳнасини шундай ўйнадиларки, кўрган одам, булар Оскар мукофотига лойиқ актёрлар экан, деб ўйларди.
Иккови ҳайдовчи билан бирга, фура атрофини айланиб чиқдилар, тепасидан пастигача кўздан кечирдилар, айни пайтда юзларида фидойи меҳнаткаш қиёфасини сақлашни ҳам унутмадилар, уларнинг қиёфасида гўё Американинг муваффақияти ва гуллаб-яшнашига ўз ҳиссасини қўшган қаҳрамонларни кўриш мумкин эди. Алданган ҳайдовчи музлатгич қулфини ва пломбасини кўздан кечиргач, нарядга қўл қўйиб, ҳеч нарса бўлмагандай, йўлга тушди. Аслида йигирма, бўлмаса эллик килога унинг юки енгиллашган эди. «Джош, бу ёққа кел! — чақирди мени Феликс. — қўлларингни силкитиб хайрлашиб қўйгин, оқ йўл тилагин».
«Табассум! Табассум қилишни унутма!» — қўшиб қўйди Джерри. Биз худди жонажон дўстларнинг учлиги сингари, ҳайдовчи билан битта қўл бўлиб хайрлашдик.
Ёлғон бўлмасин, мен бу қилмишга иккиланмай ёндашдим. Аммо вақт ўтган сари, виждон азобидан қийнала бошладим. Хотирамда онамга берган ваъдам доимо қалқиб чиқаверди: «Ўғлим, шундай инсон бўлгинки, сен билан фахрланиб юрай».
Баъзан кечалари каравотда ётиб, онам ҳозир қаерда экан, деб тасаввур қилишга ҳаракат қилардим. Тўғриси, мен Худога (агар У ҳақиқатан бор бўлса) нисбатан шафқатсиз эдим, аммо онамнинг ҳақи-ҳурмати учун, ўзига хос мусаффо мамлакат — ер ости дунёси бор, онам ўша ерда бирон шаклда ёки қиёфада яшамоқда, деб ишонгим келарди. Менинг саволларимга жавоб берадиган бирон кимса топилмас, мен эса аста ухлаб қолардим. Бахтимга, автоустахонада кун бўйи ишлашимга тўғри келарди, шунинг учун мен уйқусизликдан асло қийналмас эдим.
Охири, устахона билан ҳисоб-китоб қилдим ва яна Мичиганга кўчиб келдим. Бу йил кузда Бэттл-Крикдаги Келлога муниципал коллежига ўқишга киришга ҳаракат қиламан, деб қарор қилдим. Иқтисодий томонларини ҳисобга олган ҳолда, кириш имтиҳонларига уйда тайёрланаман, машғулотларга электричкада бораман, деган фикр бор эди. Аммо отам бунга қаршилик қилди: «Электр энергиясини кўп сарф қиласан, бир умр тўлолмай, қарз бўлиб юраман».
Биз тўртта ўртоқ катта уйда бир хонани ижарага олдик. Бу уй кампусдан яёв беш минутлик йўл эди. Менинг мутахассислигим бизнес эди, аммо келгусида юриспруденция билан шуғулланишни режалаштириб қўйдим. Бу мутахассислигим сиёсатдаги лавозим пиллапояларимда силлиқ йўл бўлади, деб мўлжаллаган эдим. Аввалига мен Мичиган штатининг губернатори, кейин сенатор бўламан. Бундай истиқбол менга аниқ кўриниб турарди. Унга бемалол етишаман, деб ўйлардим.
Биринчи курсда инглиз тили ўқитувчим ва курс раҳбаримиз Во хоним мени борлиққа қайтарди:
— Сенинг мақсадга томон интилувчанлигингга ҳавас қилса арзийди, Джош. Сен интилувчанлигинг билан кўплаб талабаларимизга байроқ бўласан. Сени буюк келажак кутаётганига асло шубҳам йўқ.
Мен кулиб, столни нариги томонидан турганимча жавоб бердим:
— Билмадим, сиз эшитдингизми, йўқми — мен ўз номзодимни биринчи курслар президентлигига қўйдим.
— Ростанми? Сен бу мақсадингга эришасан, деб умид қиламан.
Мен ишонч билан бош ирғадим:
— Бошқача бўлиши мумкин ҳам эмас.
Во хоним кулиб қўйди:
— Аммо сенга менинг айрим эътирозларим бор, Джош, — деди у.
Мен стулга тўғриланиб ўтириб олдим.
— Сенинг инглиз тилинг асло ярамайди. Эҳтимол, мактабдаги ўқитувчиларинг билимингнинг бу қиррасига лозим даражада жиддий қарашмагандир. Аммо тушунаман: фермерда ё ишчида инглиз тили дарслиги кунда фойдаланадиган, стол устида доимо турадиган китоб бўлгани даргумон.
— Мен инглиз тилидан ҳар доим яхши баҳо олганман, — деб ўзимни оқламоқчи бўлдим.
Во хоним, худди бирон жойи оғриётгандай, юзини буриштирди:
— Джош, сен доимо грамматикадан хатоларга йўқ қўясан. Талаффузинг ҳам унчалик яхши эмас. Тахминимча, талаффузингнинг яхши эмаслиги дикция муаммосига бориб тақалади.
Бу сўзлардан мен ўтиргани жойимда букчайиб қолдим.
— Агар ўз устингда хўжакўрсингга эмас, астойдил ишламоқчи бўлсанг, мен сенга ёрдам бераман.
Мен ўз устимда ишлашга тайёр эдим. Ҳар қандай касбда ҳам юқорига чиқишни истасанг, грамматика бекаму кўст бўлиши керак. Мен буни яхши тушунар эдим.
— Сиз менга устозлик қиласизми? — деб сўрадим мен.
— Менинг истагим шу, — жавоб берди у.
— Ундай бўлса, менинг истагим ҳам шу.
Мен бутун кучимни ўқишга ташладим, баҳоларим ҳам яхшилана борди. Бундан ташқари, Алекзандер аптекасига ярим иш кунига жойлашдим, яна қуйи курслар президенти лавозими учун сайлов олди курашига ҳам тайёргарликни кучайтирдим. Ҳар ҳафта охирида ўтиришга борардим, ёқимтой бир қиз билан танишдим, минилган кабриолет сотиб олдим. Олти ой ўтмасдан, ўттиз ёшда эришадиган режамнинг пунктларига далил равишда «бажарилди» белгисини қўйишим мумкин бўлди. Бир сўз билан айтганда, ҳаммаси жойида бўлди, бундан яхши бўлиши мумкин эмас эди.
Ўша куни мен Колдуотер шаҳрига кетаётган эдим. Қарши томондан менинг йўлимдан келаётган машина бирдан мен томонга кескин бурилиб, йўл четига чиқиб кетишимга мажбур қилди. Мен машинанинг номерини ёзиб олиб, полицияга қўнғироқ қилдим. Бир ҳафталардан кейин мен ишлаётган аптекага йигирма ёшдан ўтган бир йигит кириб келди. Пештахта олдига лапанглаб келиб, йигит ўзини таништирди:
— Джош Макдауэлл сенмисан?
Унинг қиёфаси менга нотаниш эди. Мен мулойимлик билан саломлашдим:
— Ҳа, менман.
У эса менга совуқ илжайди:
— Бир саволим бор.
— Хўш, нима дейсиз?
— Яқинда йўлда қарши томондан келаётган машина сенинг машинангга урилишига оз қолган эди. Шундай бўлган эдими?
— Ҳа, тахминан бир ҳафта олдин юз берган эди. Нима гап?
— Гап шундаки, ўша машинанинг рулида мен эдим. Тушундингми? — у мени қўрқитмоқчи бўлиб, диққат билан чамалаб кўрди. Аммо мен нигоҳимни ундан олиб қочмоқчи эмас эдим. — Мени қамаб қўйдилар, овсар!
— Тўғри қилишибди, — деб жавоб бердим мен. — Энди қамоқхонадан қочдингми?
— Шошмай тур, мен сен билан ҳали ҳисоб-китоб қиламан, — шивирлади у ва ўқдай учиб аптекадан чиқиб кетди. Аммо унинг ваҳимали равишда афтини буриштириши менга таъсир қилмади. Майли, таҳдид қилаверсин, деб ўйладим мен. Мен ўша зоҳоти уни унутдим.
Ўша шанба куни мен учрашиб юрган қизим билан Бэттл-Крик шаҳарчасида — Лейквига бордик. У ердаги автомобилчиларнинг ресторанига кирмоқчи бўлдик. Кутилмаганда, бизнинг рўпарамизга эшигини менинг машинам эшигига ёнма-ён қилиб, бир машина келиб тўхтади. Автомобиль ҳайдовчиси ёнимда ўтирган қизни ҳақорат қила кетди. Не кўз билан кўрайки, ўша масхарбоз — катта йўлда менинг қаршимдан келиб четга чиқариб юборган, апеткада мени қўрқитмоқчи бўлган йигит экан!
— Овозингни ўчир! — деб ҳайқирдим мен.
Чамаси, у шуни кутган, шекилли. У машинадан тушиб ёнимга келди ва мени мушт билан урмоқчи бўлиб, ўқталди. Ғазабдан кўзим олди қоронғулашиб кетди. Мен бор кучим билан юзига мушт туширдим, оғзидан ва бурнидан қон отилиб чиққанини кўриб таскин топдим. У машинаси ичига ўзини урди, бор ҳақоратини менга сочиб, ойнасини кўтарди. Мен унга яна бир марта кўрсатиб қўйиш учун унинг машинасига томон ташландим. Аммо у газ бериб, менинг устимга машинани юргизмоқчи бўлиб, орқага тисарди. Мен сакраб шундоққина ёнимдаги темир столба орқасига туриби олдим, ана шу столба менинг ҳаётимни сақлаб қолди. Дилозор кучли газ бериб, столбага урилди, столба букилиб ерга тегиб қолди.
Мен ҳайдовчи томондаги эшикка сакраб ўтдим, ойнани синдириб, яна юзига мушт туширдим. Кейин машина эшигини очиб, бўйнидан ушлаб, худди қайсар бузоқни дарвозадан олиб ўтгандай (бир марта отамни маст ҳолида шундай қилган эдим), ерга туширдим. Хуллас, автостоянка пандемонияга[4] айланиб кетди
Официантка полицияга қўнғироқ қилди, менинг шеригим бўлган қиз эса бақирганича нафаси оғзига тиқилиб, «уни қўйиб юбор!» дея менга ёлворарди. Лекин унинг овозини вужудимни қамраб олган ғазабдан аранг эшитардим. Унинг бақириғи диққатимни тортди, мен дилозорни яна бир оз ушлаб туриб, қўйиб юбордим. Полиция аралашмаганда эди, бошлаган ишимни охирига етказар эдим. Оқибатда ўша йигит, биринчи бўлиб у бошлади, деб мени айблади.
Полициячилардан бири мени бир четга тортиб, деди:
— Зудлик билан уйингга жўна. Кўриб турибсан, иш сен ўйлаганингдан кўра жиддий.
Маълум бўлишича, ўша йигит судьянинг ўғли бўлиб, отаси округда анча таъсири бор, нуфузли судья экан.
Бахтимга, официантлардан бири юз берган воқеага гувоҳ сифатида нималар юз берганини батафсил қилиб полициячиларга айтиб берди. Полициячилар, ўз навбатида, гувоҳнинг кўрсатмаларини судга оширишди. Икки кун ўтгач, менга, тезроқ уйингга кет, деб маслаҳат берган полициячи қўнғироқ қилиб:
— Агар кечирим сўрасанг, суд сенга айблов қўймайди, — деди.
— Ахир, биринчи бўлиб у бошлади-ку! — деб бош тортдим мен.
— Ўлдириб қўйишингга оз қолибди-ку. Бошингга қандай кўнгилсизликлар орттириб олганингни тушунмадинг, шекилли. Ўша йигитнинг отаси шаҳримизда катта нуфузга эга бўлган одам, шунинг учун ўзинг хулоса қил.
Асло кечирим сўрамоқчи эмас эдим. Лекин шу машмаша туфайли келажагимга зарар етказишларини ҳам истамасдим. Шунинг учун мен қилган ишимдан афсусдаман, деб айтдим, ишни бости-бости қилдилар. Полициячи шундай қилдики, ҳужжатларда мен тўғримда биронта ҳам сўз йўқ эди. Аммо ғазаб, жаҳл илгаригидай ич-этимни ерди. Баъзан ўзимга ўзим: «Қачон бу ҳиссиётлар ташқарига чиқади, келгуси сафар қаерда ва кимга қарши?» деб савол берардим. Бу саволга жавобни узоқ кутишимга тўғри келмади.
Биринчи курс талабалари президентига номзод сифатида менинг асосий вазифаларимдан бири кўплаб талабалар ва ўқитувчилар билан танишув эди. Бизнинг университет шаҳарчасида турли жамоат гуруҳлари ва ташкилотлари етарли эди. Мен уларнинг ҳар бир қандай яшаётганини билиш учун танишишни мақсад қилиб қўйдим. Хаёлимда «ким кимлиги» нинг рўйхатини тузиб чиқдим, рўйхатдагиларнинг ҳар бири кўтарилишимга, у ёки бу тарзда менга ёрдам бериши мумкинлигини белгилаб чиқдим. «Ҳар ҳолда, — дердим ўзимга ўзим, — ҳақиқий иш олдидан бу яхши машқ».
Бир куни — дўстларим билан талабалар ошхонасида қаҳва ичиб ўтирган эдик, ҳар доимгидай қувноқ, ўзларини эркин тутган ҳолда масиҳийча «тўда» кириб келди, бу гуруҳни мен шундай деб атардим.
Билишимча, бу тўда талабалар шаҳарчасидаги бирон расмий гуруҳга қўшилмаган эди. Аммо уларнинг қарашларини ҳамма биларди. Бу тўда етти талаба ва икки ўқитувчидан ташкил топган бўлиб, улар доимо бирга юришарди. Уларни масиҳий деганимда, улар ўз қарашларини очиқчасига тан олганларини назарда тутяпман.
Менинг тушунишимча, талабаларимизнинг ҳаммаси ўзларини масиҳий ҳисоблардилар. Аммо бу гуруҳ алоҳида ажралиб турарди. Улар ўзларини шундай тутардиларки, имон уларнинг ҳаётида қандайдир алоҳида ўрин эгалларди. Уларни ҳар сафар кўрганимда ишончсиз илжайишдан ўзимни тутиб туролмасдим.
Улар хохолаб кулиб, ўзаро самимий, бир-бирига гап бермасдан вағир-вуғур қилишар экан,
Улар бизнинг ёнимиздаги столга келиб ўтирганларини кўрганимда, стулдан сакраб туришимга оз қолди. Дўстларимдан бири аллақандай беадаб латифа айтаётган эди, ўша масиҳийлар бизга яқин жойга ўтирганлари учун, бирдан жимиб қолди. Дўстимга: «Нимага энг қизиқ жойига келганда жимиб қолдинг?» деб савол бердим. Саволимга у, ёнимиздаги столда ўтирган «авлиёлар» томонга хижолат тортиб боши билан ирғади.
— Қўрқадиган одамни жуда топдинг-да! — дея ачитиб гапирдим. — Ахир, улар гап нима ҳақда кетаётганини ҳам тушунмайдилар!
Мен ташлаган луқма уларнинг кампаниясидаги ёқимтойгина қизнинг эътиборини тортганини кўзим қири билан пайқадим. У қизнинг исми Тони эди. Масиҳийларнинг хиппа ёқасидан оладиган пайт келди-да, деб ўйладим:
— Айтмоқчиманки, масиҳийлар ўйин қоидаларига риоя қимайдилар, шундай эмасми? Қизиқ, улар коллежга умумий қоидаларга биноан кирганмикинлар ёки имтиҳонсиз қабул қилинганмикинлар?
Дўстларимнинг кулгуси менинг саволимга жавоб бўлди, тушундимки, ҳамманинг диққатини ўзимга тортибман. Ҳаммалари мени эшитсин деб, овозимни баланд қилиб, ўзим яхши кўрган қочирим латифалардан бирини айтдим:
Ўрмондан бир одам бораётган экан, юриб, юриб, бир руҳонийнинг олдидан чиқиб қолибди. Руҳоний одамларни дарёда чўмдираётган экан. Бу одамдан ароқ ҳиди келаётганини руҳоний сезиб қолибди. Руҳоний уни қўлидан ушлаб, сўрабди: «Биродар, сен Исони топишга тайёрмисан?» Ҳалиги маст одам: «Гап бўлиши мумкин эмас! Ҳозироқ топаман!» Шунда руҳоний уни етаклаб дарёга олиб келибди, бўйнидан ушлаб, сувга ботирибди. Уч-тўрт сониядан кейин унинг бошини сувдан чиқариб, сўрабди: «Хўш, Исони топдингми?» Маст одам эса, калласини сарак-сарак қилиб, йўқ топмадим, дебди. Шундан кейин руҳоний уни яна сувга ботирибди ва сув остида кўпроқ ушлаб турибди…
Мен стулимдан туриб, гапимни давом эттирганимча, масиҳийлар ўтирган столга яқинлашдим. Тонининг ёнида бўш жой бор экан. Мен унинг ёнига жойлашдим:
Хуллас, руҳоний уни сувдан чиқариб, яна сўрабди: «Нима, Исони топа олмадингми?» Маст одам яна ўз билганича, «йўқ» дегандай бошини сарак-сарак қилибди. Энди руҳонийнинг тоқати тоқ бўлибди: мастни бўйнидан ушлаб, сувга ботирибди-да, бу сафар ўттиз секундча ушлаб турибди, шундан кейин дьяконлардан бири руҳонийни қўлидан ушлаб, шундай дебди: «Бўлди, етар, ... тағин,...нафаси қайтиб қолмасин». Аммо руҳоний қўйиб юбормабди. Руҳоний ўзи билганича унинг бўйнидан ушлаб тураверибди…
Жазавага тушган руҳоний кўзларини қандай қилиб тепага қаратганини кўрсатишга ҳаракат қилдим.
Ниҳоят, руҳоний маст одамни сувдан чиқарибди-да, унинг қулоғига шундай деб бақирибди: «Биродар Исони топдингми?» У эса оғзидан тизиллатиб сув чиқарибди-да, руҳонийга бақрайиб: «Исо сувга айнан шу ерда тушиб кетганини аниқ биласизми?» — деб сўрабди.
Қўшни столдаги одамлар менинг латифамдан кулиб қотиб қолдилар, мен ҳам ўзимдан мамнун бўлиб, жилмайиб қўйдим. Ҳатто Тонининг столида ўтирганлардан бири ҳам жилмайиб қўйди. Аммо Тони жиддий ўтирарди.
— Сизга менинг ҳикоям ёқмадими? — деб сўрадим ундан. Аммо Тони менинг бу ерда борлигимни ҳам сезмагандай ўтирарди.
— Сизга янада қизиқарлироқ воқеани айтиб берсам тинглайсиз, шекилли, ўйлаб кўришим керак, — дея тинчимадим. — Ёки янада кулгилироғини айтайми, Юнус ва баҳайбат балиққа ўхшаган ҳикояни?
Қўллаб-қувватлайсизлар деган маънода дўстларимга қарадим:
— Энг ёмони, дустларим шуки, ҳар бир ҳикоядан кейин мана бу балиқча, негадир, тобора катталашиб кетяпти!
Мен нигоҳимни Тонига қаратдим. Тони эса менинг қўпол ҳазилларим билан ҳечам иши йўқдай бепарво ўтирарди.
— Балки, сизни Нуҳ билан унинг пароходи ҳақидаги ҳикоя қизиқтирар? Бу воқеани биласизми?
Шу пайт суҳбатга яна катта ёшли одамнинг овоз аралашди. Бу — бизнинг тарих ўқитувчимиз эди:
— Сиз бизнинг столга ўтиб, тўғри иш қилдингиз, жаноб Макдауэлл.
— Ҳар доим тайёрман, — деб жавоб бердим кесатиқ билан. Сўнг уларнинг кампаниясини нигоҳим билан кузатиб чиқдим. Уларнинг юзларида хайрихоҳлик ёки камида қизиқиш кўриниб турарди. Яна жаҳлим чиқди, нимагалигини ўзим ҳам билмас эдим. — Фақат сиз — масиҳийлар, менга нима ҳам дея оласизлар?
— Сиз нимани билишни истайсиз? — деб сўради ўз навбатида ўқитувчимиз.
— Нимага сизлар гўё бутунлай бошқа оламда яшайсизлар?
— Сизга шунақа туюлса керак. Бизнинг сизлардан фарқ қиладиган томонимиз йўқ. Биз шу оламнинг ўзида яшаймиз, асло бошқа оламда эмас. Худди сизлар яшаётган оламда яшаймиз.
— Сизлар ўзларингизни шундай тутасизларки, гўё сизларнинг ватанингиз бу ерда эмас, бутунлай бошқа жойда.
— Нима ҳам дердик, раҳмат яхши сўзларингиз учун, — деди ўқитувчимиз, бошқалари маъқуллаб бошларини қимирлатдилар.
— Фақат буни хушомад деб ўйламанглар, — дедим баттар ғазабланиб, яна уларга бир-бир нигоҳ ташладим. — Мен нима демоқчиман: сизлар доимо кулиб юрасизлар, ўзларингизнинг дўстпарварлигингизни намойиш қиласизлар, шунақа қиёфаларингиз билан гўё ўзларингизни бошқалардан яхшимиз деб ҳисоблайсизлар.
Ниҳоят. Суҳбатга Тони аралашди:
— Бу ёлғон.
— Ёлғон? — деб асабийлашдим мен.
— Ҳа, ёлғон. Ҳақиқатан, бизнинг ҳаётимиз ўзгарган, аммо бу билан биз ўзимизни бошқалардан яхшимиз деб ҳисобламаймиз.
— Сизларнинг ўзгаришингизга дин ёрдам бердими? Сизларга нима етмаганди, ўзи, масалан, сенга? — деб қайта сўрадим Тонига қараб. — Сенинг ҳамма нарсанг жойида бўлса?!
Унинг кўзларида жаҳл шундоқ акс этиб турарди:
— Муқаддас Китобда айтилганки, агар одам Масиҳда бўлса[5], у янги ижоддир.
Энди жаҳл билан жавоб беришга менинг галим келди:
— Э қўйсанг-чи! — силтаб ташладим мен. — Сен кимнинг қулоғига лағмон осяпсан ўзи!
Бир лаҳза сукунат чўкди. Бу пайтда қўшни столда ўтирган дўстларим аста-секин жўнаётганларини бирдан сезиб қолдим. Аммо мен ҳамон гап сотишда давом этардим:
— Муқаддас Китоб, жамоат — буларнинг ҳаммаси дин. Бу дунёда мен бардош бера олмайдиган битта нарса бор, бу ҳам бўлса дин!
Тони дарров менга юз бурди, кўзларимга тик боқиб деди:
— Дин ҳақида ҳеч қандай гап бўлгани йўқ, жаноб. Мен Исо, Исо Масиҳ дедим. Аслида Исо инсон ҳаётини ўзгартиради. Ҳатто ўта худбин, мияси ишламайдиган баъзиларга ўхшаган... ёшларнинг ҳам...
— Менга ўхшаган ёшларнингми? — дея истеҳзоли илжайдим. Мен унинг жиғига тегишга муваффақ бўлдим, шекилли. — Исо... Масиҳ — деб Тонига масхараомуз тақлид қилиб, чўзиб-чўзиб талаффуз қилдим. — Менга вақт беринглар, сизлар нима тўғрисида гапираётганларингизни билмасликларингизни исботлаб бераман. Борди-ю, Исо мавжуд бўлган бўлса ҳам, икки минг йил илгари яшаган бу одам қандай қилиб ҳозирги одамларнинг ҳаётини ўзгартира олади?! Бу асло исботланмаган нарса-ку!
Мен қошларимни кўтариб, Тонига тикилдим ва марҳаматли илжайиш билан ўзимга эрк бердим.
— Нима ҳам дердим, — деб жавоб берди Тони табассум қилиб. — Ўйлайманки, сиз айнан шуни ўзингиз учун аниқлаб олишингиз керак.
— Аниқлаб олиш дейсизми? Нимани ҳам аниқлай олардим? Ахир, бу мифология, фан эмас-ку, қизалоқ!
Шу лаҳзада компаниядаги талабалардан Оливер дегани суҳбатга аралашди:
— Менда таклиф бор.
Мен нигоҳимни унга қаратдим. У пастроқ бўйли, катта кўзойнак таққан, сочлари тиккайган, худди бир қоп сомонга ўхшарди.
— Тирилишни рад қилсангиз, — гапида давом этди Оливер, — масиҳийликнинг асосини рад қилган бўласиз.
— Тирилишни рад қилиш дейсизми?
— Худди шундай. Масиҳ ўликдан тирилмаган, деб исботланг, бутун масиҳийликнинг қулашига сабаб бўладиган пойдевордаги ёриқ ўша бўлади. Бу фақат таклиф, холос, бошқа ҳеч нарса. Бошқача айтганда, масиҳийликнинг жамики қадриятларини асоссиз деб исбот қилишдан кўра, имоннинг тамал тоши бўлмиш ўликдан тирилишни сохталигини исботланг. Шунда ҳам вақтингизни, ҳам кучингизни тежаган бўласиз.
— Ёмон фикр эмас, — Оливерга бармоғимни ниқталаб дедим мен.
— Ишончим комилки, — деди Оливер, — иш жараёнида кўп нарсага кўзингиз очилади.
— Менинг кўзим очиладими ё сизникими, кўрамиз, — дея эътироз билдирдим мен. Қўлларимни столга тираб, ҳамма «авлиёлар»га бир-бир назар солдим. Аммо улар менга кулимсираб қараганларича ўтирардилар. Бунга тоқат қилиб бўлмасди.
— Ишонаманки, биз сиз билан яна учрашамиз, — деди менга илҳом бермоқчи бўлиб тарих ўқитувчим. Биринчи бўлиб айнан у мен билан гаплашган эди. Мен аввал унга, кейин бошқаларга қарадим, шунда олдинги агрессивлигим учун ноқулайликни ҳис қилдим. Шубҳасиз, музокараларга чуқурлашишимга арзимайди, акс ҳолда улар осонлик билан мени енгишлари мумкин.
— Менинг исмим Джош, — дўстона оҳангда деб ўзимни таништирдим.
— Танишганимдан хурсандман, Джош, — дея ўқитувчимиз менга қўлини чўзди. — Мен профессор Келлерман.
— Мен ҳам хурсандман, — дедим унинг қўлларини қисиб.
— Умид қилманки, — деб қўшимча қилди Тони, — сиз анча тайёргарлик билан келасиз.
— Тайёргарлик билан? — заҳархандалик билан сўрадим. Ҳа, бу қиз гапга чечан эди. Аммо мен унинг гапини маъқулладим. — Албатта, тайёргарлик билан келаман, шубҳаланманглар. Умид қиламанки, сизлар ҳам мен келтирадиган далилларни тўғри баҳолашга, хом хаёлларингиздан воз кечишга тайёр бўлиб келасизлар.
— Сиз-чи, Джош? — деди профессор Келлер. Мен унга қарадим. — Далиллар олдида сиз ҳам хом хаёлларингиз билан хайрлашишга тайёр бўлиб келасизми?
— Мен хом хаёлларга берилмайман, профессор, — ясама кулги қилдим унга жавобан. — Мен нарсаларга реал қарайман.
— Шунчаки сўрадим-да, ҳар эҳтимолга қарши, — жавоб берди ўқитувчи.
Хайрлашар эканман, охирги сўзимни айтиб қолишдан ўзимни тия олмадим:
— Ҳа, айтгандай, яна бир гап: имкониятдан фойдаланиб қолай, дедим: сизлардан илтимос қилмоқчи эдим: кейинги ҳафтада менга овоз берсангизлар. Аммо сизлар озчиликсизлар, бундан маъно борми — ҳатто билмайман ҳам. Сизларнинг овозингиз бирон нарсани ҳал қилмайди-ку.
Афсуски, улар менинг ачитиб айтган гапларимни эшитмаганга олдилар, жавоб бериш ўрнига кулиб қўя қолдилар. Улардан узоқлашар эканман: «
Мен Исонинг тирилганини рад қиладиган далилларни уларнинг олдига кўндаланг қилиб ташлаганимда, уларнинг қиёфалари қай аҳволда қолишини ўзимча тасаввур қилдим.
Табиийки, менинг тадқиқотим Муқаддас Китобдан бошланди. Келлогадаги коллежнинг масиҳий тўгараги Муқаддас Китобни Исонинг мавжудлиги ҳақидаги энг ишончли гувоҳлик деб ўргатар эди. Муқаддас Китобга кўра Исо бокира қиздан туғилган, мўъжизалар кўрсатган, ўлган, сўнгра эса ўликдан тирилган.
Аммо бу «далиллар» нимага асосланган? Эски Аҳд бир неча минг йиллар илгари ёзилган. Наҳотки жиддий тадқиқотчи, озгина бўлса ҳам, бундай қадимий гувоҳликларга таяниши мумкин бўлса? Янги Аҳд эса, эшитишимга қараганда,
Мен бу китобни ўзим ўқиб чиқишим, унинг мазмунини тушунишим, зиддиятларнинг, мантиқнинг йўқлигини топишим, уйдирма эканлигини исботлашим керак эди. Китобни ўқиш жараёнида ўзим учун айрим жойларини ёзиб олдим, Исонинг кўрсатган мўжизаларини, Ўзининг илоҳий табиати ҳақидаги айтган сўзларини белгилаб қўйдим. Дастлаб менга, Исонинг тирилишини инкор қилиш унчалик қийин эмасдай туюлди.
Аммо Муқаддас Китобга алоқадор қомусий луғатларни ўқиб, шарҳларга ва изоҳларга чуқур кириб бориб, олдимда мураккаб ва кўп қиррали манзара пайдо бўлаётганини оз-моз тушуна бошладим. Ҳатто имонсиз Тўма (Исонинг шогирдларидан бири бўлиб, мен у билан қандайдир яқинликни ҳис қилдим) охир-оқибатда тирилган Масиҳнинг олдида тиз чўкиб: «Менинг Раббим, Худойим!» деб хитоб қилган экан. Масиҳийлар тўгараги аъзолари билан мунтазам учрашганимда, улар: «Қалай, тадқиқотинг давом этяптими?» деб менинг устимдан кулишларини кутардим. Аммо ўзим бу ҳақда эслатмасам, ҳеч ким бу мавзуда сўз очишни ўйламасди. Уларнинг менга муносабати ўзгармасдан, дўстона руҳда қолаверди. Чамаси, улар менинг тадқиқот ишларим олға силжиётганидан самимий равишда манфаатдор эдилар.
Мен уларнинг ноҳақлигини исботлашни жуда истардим. «Ҳаммангизнинг миянгизни айнитишган, — деб мен ўзимга ўзим айтардим, — аммо ким ва қандай мақсадда буни қилган экан?» Бу менга қоронғу эди. Чамаси, мен дарахтлар ортидаги ўрмонни кўрмаётган эдим. Уларнинг ишонч-эътиқоди оддий эртаклардан нимаси билан фарқ қилади?
Мен коллежимизнинг кутубхонасидан қайси атеистларнинг ва агностикларнинг китобларини топган бўлсам, ўшаларга бошим билан шўнғиб кетдим. Айниқса, Бертран Расселнинг 1927 йили ёзган «Нимага мен масиҳий эмасман?» деган эссеси менинг руҳиятимга ҳамоҳанг бўлиб чиқди. У Масиҳнинг мавжудлигига оид далилларни инкор қилиб, бутун динга нисбатан бўлган салбий қарашларини ифодалаган эди: «Одамлар динни аниқ далилларга ёки идрокка асослангани учун эмас, шунчаки ҳис–туйғуларга берилгани учун қабул қиладилар. Кўпинча бизни, динга қарши чиқиш ҳалокатли, чунки дин одамларни яхшиликка чорлайди, деб ишонтирадилар. Мени ҳам шунга ишонтиришга ҳаракат қилганлар. Аммо мен диннинг эзгулигини кўра олмадим».
Мен ўтмишдаги буюк мутафаккирларнинг — Иммануил Кант, Чарльз Дарвин, Зигмунд Фрейд ва Фридрих Ницшенинг асарларига шўнғидим. Ўша китоблардан шунчалик кўп цитаталар ёзиб олган эдимки, назаримда бу цитаталар Келлога коллежининг масиҳийлари келтира оладиган ҳамма далилларни чил–парчин қилиб ташлаши мумкин эди. Фақат битта англашилмовчилик менга ҳеч тинчлик бермасди: нима учун машҳур скептиклар ўз «маърифатли» фикрларини ишончли ва асосланган далиллар деб билганлару, аммо ҳеч ким уларга қарама–қарши фикр билдиргани йўқ. Умуман айтганда, униси ҳам, буниси ҳам шахсий фикрлар эди, холос, бошқа ҳеч нарса эмас.
Мени эса шунчаки шахсий фикрлар қониқтирмасди. Менга тарихий ишончли гувоҳликлар, эмпирик маълумотлар керак эди. «Муқаддас Китоб афсоналарига ишониш керак эмас, Исо оддий бир одам эди» деган гапни исботлайдиган аниқ далиллар керак эди.
Ғалати-а, ҳаётдаги ҳодисалар кутилмаган тарзда содир бўларкан. Мен китобларини ўқиган аксарият файласуфлар ва ёзувчилар европаликлар эди. Бирдан калламда шундай фикр пайдо бўлди:
Эҳтимол, ўн тўққиз ёшли бола бунинг уддасидан чиқа олмайди, деб айтарсиз. Эҳтимол, шундайдир… Аммо ҳаракат қилиб кўришга нима халақит беради? Ҳар ҳолда, Европани кўриб келаман, вақтимни кўнгилли ўтказаман, деб ўйлаган эдим.
Мен ҳамма ишларимни икир-чикиригача олдиндан режалаштиришга шошилмадим. Ҳамма нарса ойдай равшан эди: Европага боришим учун кўпроқ пул йиғишим керак эди. Аптекада ярим кун ишлаб топадиган пулим бунга етмасди. Шаҳарчамизда иш топиш қийин эди, шунинг учун мен тадбиркорлигимни ишга солишга қарор қилдим. Кўп талабалар иш қидириб юрганлари менга аён бўлгани учун менда бир ғоя пайдо бўлди — талабаларни иш билан таъминлаш. Энди ҳамма нарса — иш бошлаш учун маблағга келиб тақаларди.
Маблағ сўраш учун Билли Коннор деган бир ўртоғимникига йўл олдим. Унинг оиласи, билишимча, шаҳарчадаги энг бой одамлардан бири эди, мен у билан улкан режаларимни ўртоқлашмоққа қарор қилган эдим.
— Кел, бирга бизнес бошлайлик. Нима дейсан? Мен бўёқ ишлари билан шуғулланадиган фирмани назарда тутяпман, — дедим.
Билли менга жимгина тикилиб қолди.
— Сенинг фикринг қандай? — деб сўрадим унга қараб.
— Бўёқ ишлари? — қайтадан сўради у тиржайиб. — Сенинг улкан режанг шуми?!
— Ахир, кимдир одамларнинг уйларини бўяши керак-ку! — дея дарров жавоб бердим. — Бундан ташқари, улар учун дўконлардан сабзавотлар олиб келардик, машиналарини заправка қилиб берардик, марҳумларни дафн қилиб берардик.
— Қулоқ сол, Билли, яхшиси, сен менга айт-чи, бу ҳудудда уйларни бўяйдиган нечта компания бор? Сен уларни биласанми?
Булардан Билли ҳам, менга ўхшаб, бехабар эди, мен уни бу ишдаги нозик фарқларга жалб қилмоқчи эмас эдим. Аксинча, унинг чўнтагига қанча пул келиб тушишини таърифлай бошладим. Билли бир оз юмшади.
— Агар биз... аниқроғи, сен бу компанияни очадиган бўлсанг, уни қандай номлаймиз? — деб сўради у.
— Ҳозирча билмайман. Аммо биз бирламчи хизматни тақдим қилмоқчи эканмиз, компаниянинг номини «Биринчи бўяш компанияси» деб атасак ҳам бўлар? Номи ёқдими? Фойдани ўртадан тенг бўламиз. Нима дейсан?
Билли бир оз ноз қилгандай бўлди. Ниҳоят, рози бўлди. У бир ҳафта давомида керакли пулни ҳам етказиб берди. Бу пул нарвон, чўтка ва валик сотиб олишга сарф қилинди. Бу буюмларсиз ишни бошлаб бўлмас эди-да. Хуллас, «Биринчи бўяш комапанияси» ана шу тарзда пайдо бўлди.
Биз маҳаллий газетага эълон бердик. Тез орада биринчи қўнғироқ ҳам бўлди. Бу биринчи буюртмага мустақил боришга қарор қилдим. Аммо афсуски, бўяш иши нима экани ҳақида тасаввурга эга эмас эдим. Шу боис биринчи уйни бўяшдан менга ҳеч қандай фойда қолмади, мен икки қўлимни бурнимга тиқиб қолавердим, устки кийимимни ҳам расво қилган эдим. Бунинг устига, бўёққа ҳаддан ташқари кўп пул сарф қилибмиз. Ишимиз фойдадан кўра кўпроқ зарар келтирди. Икки ҳафтадан кейин Билли «қўлини ювиб қўлтиғига урди», бошқача айтганда, чўткани улоқтириб юборди.
— Бўлди, етар, Макдауэлл! — деди у бурилиб, навбатдаги ишдан кетишга чоғланди.
— Билли, қандай қилиб ташлаб кетасан? — деб қаршилик билдирдим мен. — Мана бу буюмларга қанча пул сарф қилинган, ахир! Қўй энди, дўстим, дарров таслим бўлма.
У қўлини силкиб хайрлашди:
— Ҳаммаси сенга қолаверсин. Бу иш жонимга тегиб кетди.
Биллининг қораси ўчиши билан, менинг ишларим тоғдай уюлиб кетди. Бирдан яхши пул ишлай бошладим, турли ишларга ўн-ўн беш талабани жалб қилдим. Талабалар мендан кўп пул талаб қилмасдилар, пул топиш имкониятига эга бўлганлари учун, борига шукр қилардилар.
Мен оз-оздан бир оз маблағ жамғардим.
Май ойининг бошлари бўлса керак, Юнион-ситидаги ёши катта бир аёл менга телефон қилиб қолди. У унча катта бўлмаган меҳмонхонанинг хўжайини эди. Маълум бўлдики, унинг меҳмонхонаси Викториан давридан қолган уч қаватли бино бўлиб, томлари кенг қия қилиб қурилган экан. Бир қарашда, мен бу бинода қилинадиган иш кўплигини пайқадим. Ичимда, то Европага кетадиган кунимгача ишим етиб–ошади, деб ўйладим.
— Буларнинг ҳаммасини бўяш қанчага тушади? — деб сўради меҳмонхона хўжайини Бёрнс хоним.
Мен, буюртма катта экан, тағин адашиб кетмай, деб ҳамма суммани айтишга таваккал қилмадим, шунинг учун соатбай иш ҳақини афзал деб билдим:
— Соатига беш доллардан ишлайман, розимисиз? — дедим.
Бёрнс хоним, ёши ўтиб қолган бева аёл, қуёшнинг ёруғ нурида кўзларини пирпиратди. Аммо у мени «мулойим йигит» деб ҳисоблаб, узоқ ўйлаб ўтирмай, менинг шартларимга рози бўлди. Мен ишга киришдим.
Бир неча кун ўтгач, Бёрнс хоним мендан, ошхонадаги қўшимча кириш эшиги тепасига бостирма қуриб бера оласизми, деб қизиқди. Ҳаётимда бунақа нарса қурмаган эдим, аммо иккиланмасдан жавоб бердим:
— Хавотирланманг! Боплаб қуриб берамиз!
Мен поччам Мерлни ёрдамчи қилиб олдим. Икки кун болғани силкитиб, биздан талаб қилинган бостирмани қуриб бўлдик. Мерлга, Бёрнс хоним ишимни қабул қилгандан кейин, сен билан ҳисоб-китоб қиламан, деб ваъда бердим. Аммо эртаси куни жала бошланиб қолди. Мен дарвозанинг олдида турган эдим, бирдан қўшимча кириш томондан Бёрнс хонимнинг қаттиқ бақирган овозини эшитиб қолдим. Нима бўлди экан деб, ўша ёққа отилдим.
У бостирма шипига қараб турарди, шипнинг ёриқларидан сув сизғиб оқарди. Юпқа тахталар устидан тўл тўшашни эсимдан чиқарган эканман. Чала ишим учун кечирим сўраб, Мерлни чақирдим, икковимиз томнинг чала жойларини қайтадан қилишга киришдик.
Қурилиш ва бўяш ишлари тугагач, ҳисоб-китоб қилгани Бёрнс хонимникига бордим. Эшикни тақиллатган эдим, ҳеч ким жавоб бермади. Шунинг учун меҳмонхонани айланиб ўтиб, уни ҳовлидан излашга қарор қилдим. Қарасам, Бёрнс хоним меҳмонхона олдидаги кичкина боғчадан туриб, уйига қараб турган экан. У қўллари билан иягини ушлаганича, худди замонавий санъат музейидаги абстракционист чизган расмни ёки ҳайкални ўрганаётгандай, мушоҳадага чўмган эди. Бир сўз демасдан, мен унинг ёнига яқин келдим ва, уни бирон нарса мафтун қилиб қўйдимикан ё безовта қиляптимикан, деб тушунишга ҳаракат қилиб, ёнига турдим.
— Уйим вайрон бўлибди, — деди у менга қарамасдан. «Уйим вайрон бўлибди-и-и», чўзиб такрорлади у гўё «шоҳ асар» учун ном ўйлаб топгандай. Унинг нигоҳини кузатиб, гап нимада эканини тушундим: айвоннинг томи анчагина ўйдим-чуқур қилинибди. Мен юпқа тахтани танлашни билмабман, тахталар ёмғирда эгри-букри бўлиб кетибди. Елкамдан совуқ тер чиқиб кетди. Бу ишдан келадиган пул менга ниҳоятда зарур эди. Икки кундан кейин мен Европага кетишим керак.
Мен бошимни бир оз эгиб, кўзларимни қисганимча, яхшироқ қарашга ҳаракат қилгандай бўлдим:
— Ҳечам ундай эмас, Бёрнс хоним, — дедим мен. — Гап асло томда эмас, кўрмаяпсизми, ахир?!
— Нимани кўрмаяпман? — яна сўради у.
— Уйингизнинг ўзи қийшайган экан.
— Уй қийшайган? — деб такрорлади у ишонқирамасдан.
— Шунақа, бувижон. Уй эски, пойдевор йиллар давомида чўккан, оқибатда бир томонга оғиб қолган. Ўзингиз яхшилаб қаранг! Кўряпсизми чап томонга қийшайиб қолганини!
— Чапга дейсизми?
— Э кечирасиз, ўнгга қийшайган. Уй ўнг томонга қийшайган. Энг асосийси — кўзларингизни қисиб қаранг, Бёрнс хоним. Шунда яхшироқ кўрасиз.
Бёрнс хоним, худди винтовкадан мўлжалга олаётгандай, аввал бир кўзини, кейин иккинчисини қисиб қаради. Сўнгра кўзойнагини олиб, иккала кўзини қисиб қаради. Ниҳоят, кўзойнагини тақиб, енгил нафас олди:
— Ҳа, тушунарли! Хуллас, уй қийшайган, — деди у кулиб.
Мен завқ билан бошимни ликиллатдим. Менда ишонтириш қобилияти аниқ бор эди.
— Албатта, бувижон! Уй тўсатдан қийшайган!
Икки кун ўтгач, Бёрнс хонимнинг чеки бўйича нақд пулларни олиб, чет элга сафарга отландим.
Саккизинчи боб
Мен самолётда Детройтдан Нью-Йорккача учиб бордим, у ерда эса «Пан Американ» авиакомпаниясининг реактив авиалайнерига ўтирдим ва Шотландиянинг Глазго шаҳрига йўл олдим. «
Самолёт Глазгога қўнгандан кейин, мен шаҳарнинг қоқ марказидан талабалар меҳмонхонасига жойлашдим. Йўлда овқатланиб ва бир оз мизғиб олганим учун Глазго университетининг кутубхонасига йўл олдим. Бир неча сўровномалар бергандим, мени алоҳида коллекциялар бўлимига олиб ўтдилар. Бу ерда ойнадан ясалган витриналарга милодий биринчи-учинчи асрга оид ноёб пипирус парчалари қўйилган эди. Бу коллекциялар «кимдир учун кераксиз ахлат, кимдир учун бутун бошли хазина» деган маталнинг том маънодаги тасдиғи бўлиб чиқди. Мисрнинг қуп-қуруқ қумлари йигирма учта қўлёзма парчаларини сақлаганди. Бу қўлёзма парчалари шахсий ёзишмалар, маъмурий ҳужжатлар, най учун қўшиқлар мажмуи, шунингдек, Юҳанно баён этган Муқаддас Хушхабарнинг бир қисми бўлиб, қадимги Миср шаҳри Оксиринхни қазиш пайтида топилган экан.
Мен Глазгода икки кунни ўтказдим. Сўнгра Лондонга йўл олдим. У ерда ҳам талабалар меҳмонхонасида тўхтадим. Эртаси куни эрталаб Британия кутубхонасининг энг ҳашаматли биносига кирдим. Бу кутубхона дунёдаги энг катта кутубхона эди. Мен бу кутубхонада «Codex Sinaiticus» ёки «Синай Кодекси» сақланаётганини ўқиб қолдим. Бу — Эски Аҳднинг илк тўлиқ қўлёзмаси бўлиб, ўн тўққизинчи асрда Синай ярим оролидаги бир монастирдан топилган, дастлаб русларнинг қўлига тушиб қолган ва Совет Иттифоқидан Британия кутубхонаси сотиб олган экан.
Мана, энди бу қимматбаҳо қўлёзмага қараш менга насиб қилиб турибди. Қўлёзма ўқ тешиб ўтолмайдиган витринага очиб қўйилган, аниқроғи, грек тилида ёзилган 347 саҳифадан фақат икки саҳифаси қўйилган эди. Витрина ёнига осиб қўйилган кўрсаткичдан маълум бўлишича, антик даврдан бутун етиб келган бу форматдаги китобларнинг энг қадимийси экан.
Пергамент саҳифаларидаги грекча ёзувга яхшироқ қараш учун, ойнага жуда яқин келдим. Шу лаҳзада баданимдан муздай бир нарса юргандай бўлди. Ҳа, бу сатрларни инсон қўли яратган эди. Эҳтимол, матн устида бир неча одам биргаликда ишлагандир. Иш шошилмасдан амалга оширилгани ажойиб эди. Ёзма ҳарфлар ниҳоятда маҳорат билан ясалгани кўриниб турарди, ҳаммаси — бутун Янги Аҳд матни аниқ ва малака билан баён қилингани кўриниб турарди. Агарда матннинг, ҳеч бўлмаганда, бирон қисми уйдирма бўлганда эди, бундай ҳолатда котиб (ёки котиблар) уйдирма воқеаларнинг тафсилотини пергаментга ишониб киритиб, машаққатли иш устида бош кўтармай ишлашга мажбур бўлардиларми? Қандай мақсад билан буни қилган бўлардилар?
Кейинги икки кунни музейнинг антик давр бўлими залларида ва коридорда юриб ўтказдим. Менга буларнинг охири йўқдай туюлди. «Розетта тоши»ни ҳам кўрдим, бу тош милоддан олдинги иккинчи асрга мансуб бўлиб, 1799 йили Наполеон армияси Мисрга юриш қилганда топилган эди. Маълум бўлишича, бу тош Миср иероглифларини ўқишга калит бўлган экан. Мен минглаб йиллар илгари дафн қилинган фиръавнларнинг салобатли гранит ҳайкаллари, қадимги Миср мўмиёларининг узун силсиласи ёнидан ўтдим. Ҳайкаллар, девор суратлари, тангалар, қуроллар, сопол идишлар ва кўплаб бошқа ашёлар хаёлларимни антик Греция ва Рим, Месопотамия ва Форс, Ўрта Осиё ва Фаластиннинг ўтмишига олиб кетди.
Музей экспонатларининг миқдори ва мазмун-моҳияти кенг қамровлилиги ва икир-чикирлари билан мени қойил қолдирди, охири муқаррар ва табиий хулосага олиб келди: тарих, дарсликдан кўра, каттароқ нарсани ўзида гавдалантиради. Жонли ҳиссиётлари бор тирик одамлар, жумладан, икки минг йил илгари ўзларини илк бор масиҳийлар деб атаган қавм ўтмишни ишғол қилганлар. Уларнинг ҳаммаси ҳам асло ақлсиз мутаассиблар ёки гўл одамлар бўлиши мумкин эмас эди. Айни пайтда улар, Исо бокира қиздан туғилган, мўъжизалар кўрсатган, ўлган ва ўликдан тирилган, деб таъкидлар эдилар! Уларни ўз эътиқодларида шунчалик маҳкам туришларига, баъзан азобли ўлим топишларига нима мажбур қилган экан? Илк воқеаларнинг гувоҳи бўлмаган бошқа одамларни масиҳийларнинг йўлларидан юришга нима ишонтирди экан? Улар ҳақиқат деб эълон қилган нарсаларни мен қандай қилиб уйдирма деб
Мен кутубхоначиларнинг биронтаси билан гаплашиш умидида кутубхонанинг бош залига кирдим. Аммо ундан эшитган биринчи гапим «илтимос, секинроқ гапиринг» деган сўзлар бўлди.
— Кечирасиз, — дедим мен.
— Сизга қандай ёрдамим керак? — лабларини қисиб сўради аёл.
— Сизларда шунчалик кенг жойлар эканки, худди Техасни эслатади, — дедим. Кутухоначи аёл савол аломати билан қошларини чимирди. Мен хижолат тортмай, гапимда давом этдим:
— Чамаси, ойлаб бир жойдан иккинчи жойга ўтсангиз ҳам, бирон жойда бир хил нарсани учратмайсиз.
— Сўрасам бўладими: сиз нимани қидиряпсиз?
Мен илтимосимни қандай ифодаласам экан, деб ўйланиб қолдим:
— Исо яшаган даврларда нима воқеалар юз берганига оид асл далилларни тиклашга ҳаракат қиляпман.
— Э шунақами?
— Ҳа, шундай. Далилларни уйдирмадан қандай фарқлаш керак? Менинг олдимда турган энг катта қаршилик шу. Ўша «Кодекс Синай… Синай…» Сизлар қандай номлайсизлар уни?
— «Кодекс Синаитикус».
— Ҳа, ўша. Зўр таассурот туғдирадиган китоб, таърифига сўз йўқ.
— Албатта.
— Аммо у асл нусха эмас.
— Шубҳасиз. У асл матндан кўчирилган нусха.
— Гап шу ҳақда-да! — хитоб қилдим мен ишонтириш учун бармоқларимни силкиб. — Тўртинчи аср ўрталаридан... етиб келган нусхами? Ахир, бу китобда гўё юз бергандай қилиб тасвирланган воқеалардан сўнг бу нусха кўчирилган давргача уч юз йил ўтган эди! Бу эса табиийки, саволни келтириб чиқаради.
— Қандай саволни?
— Бу нусхадаги матн асл мантдан фарқ қиладими, деган саволни–да?
— Кечирасиз, тушунмадим.
— Мен асосий матндан чекинишни назарда тутяпман… Олдиндан маълум натижага эришиш мақсадида киритилган ўзгаришлар. Нима учун мен унда ёзилганларга ишонишим керак? Китобдаги воқеалар анча йил олдин юз бергани учун, қаердан биламан улар ҳақиқатми ёки шунчаки уйдирмами?
— Кутубхонамизнинг собиқ директори айнан шу масалага бағишланган китоб ёзган. Балки, ўша китоб сиз учун қизиқарли бўлар. Китоб «Муқаддас Китобимиз ва қадимги қўлёзмалар» деб аталади.
Аёл каталог карточкаларини титкилашга киришди.
— Мен у билан гаплашиб кўрсам бўладими?
— Менимча, мумкин эмас! — кулди кутубхоначи «йўқ» дегандай бошини чайқаб. — Жаноб Кэнион бир неча йил олдин вафот этган.
Мени бир оз умидсизлик қамраб олди:
— Тўғри тушунинг, мен бир муҳим далилни исботлаш учун Мичигандан келдим. Худо оламда борми ёки йўқми — менга тушунарсиз. Бир нуқтаи назарда туриш ёки бошқасига ўтиш учун менга далиллар етишмаяпти.
— Сиз тахминларга асосланмасликка ҳаракат қиляпсиз, шундайми? — гапимни бўлди кутубхоначи.
Айнан шундай — холис бўлишни истайман! — бидирладим мен. — Аммо мени — ҳатто бурда-бурда қилиб ташласангиз ҳам — Исо Масиҳнинг илоҳийлигига ва Унинг ўликдан тирилганига ишонмайман. Менинг фикрим шуки, бундай бемаъниликни исботлашнинг ўзи ҳам, менга беҳуда бўлиб туюлади!
Мен бир оз хотиржам бўлиб, гапимни давом эттирдим:
— Содда қилиб айтганда, хоним, мен далил излаб келдим. Ҳа, масиҳийлик мифларга ва уйдирмаларга асосланганини тасдиқлайдиган далилларни излаб келдим: тирилиш — афсона, мўъжизалар — мавжуд бўлмаган нарсалар, ҳамма динлар — бичиб-тўқилган сохталикдир.
Аёлнинг кўм-кўк кўзлари ҳайратдан катта-катта бўлиб кетди:
— Бошқа ҳолатда мен шундай қилмаган бўлардим… аммо ўйлайманки, у эътироз билдирмайди, — деди аёл столидаги телефон китобчасига кўз ташлаб, бир варақ қоғозга кимнингдир исмини ва телефон рақамларини ёзди.
— Марҳамат, бу жаноб Коббининг телефон рақами. Унга телефон қилиб, Уизерспун хоним сизни тавсия қилди, деб айтасиз.
Мен қоғозчани олиб, қўлимда айлантириб кўрдим:
— Алан Кобби, — астагина ўқидим. Сўнг кутубхоначи аёлга қарадим: —Сизнингча, у менга ёрдам берадими?
— Сиз учун айнан керак бўлган одам шу эканига асло шубҳа қилмайман. Бу соҳада унинг билимлари жуда кенг.
— У олимми?
— Аслида у барристер.
— Барристер дегани ким?
— Адашмасам, сиз, америкаликлар адвокат деб айтасизлар.
Мен бошимни чайқадим: ким денг, қандай ҳукм юритишни, далилларни қандай келтиришни адвокатлар билади. Шубҳасиз, у менга ёрдам беради. Бу ишнинг атрофида айланиб юриш ўрнига, тўппа-тўғри ишнинг ўзига ўтаман-қўяман, масиҳийликни ерга абадий кўмиб ташлашга киришган эканман, бу оқимнинг «тобути»ни михлайман. Йўлимда учраган биринчи телефон-автоматдан жаноб Коббига қўнғироқ қилдим.
Мен жаноб Коббининг офисига телефон қилиб, Лондонга нима иш билан келганимни тушунтирдим.
— Келинг, тушлик пайтида учрашайлик. Сизни Грейт-Рассел кўчасидаги «Таверна-Музей» ресторанига таклиф қиламан, — деди жаноб Кобби.
Музейдан қолишмайдиган бу ресторан 1730 йили қурилиб, икки юз йиллик Англия ҳаёти ва тарихини қамраб олган ҳар хил майда-чуйда нарсалар билан безатилган эди. Мен ташқи кўринишимни жаноб Коббига тасвирлаб берган эдим. У мени дарров таниб, дераза ёнидаги столга чақирди.
Кўринишидан у эллик ёшларда, гавдаси бақувват, ёноқлари қизил, қалин қошлари бир сония ҳам бир жойда тек турмайдиганга ўхшарди. У буюртма бериб, икки дақиқани танишувга бағишлади ва тўғридан-тўғри масалага кўчди:
— Сизнинг Худога ва динга бўлган қарашларингиз билан қизиқсам, қарши эмасмисиз? Аниқроғи, уларнинг қисқача баёни билан қизиқсам бўладими?
— Албатта, — дея жавоб бердим, менинг олдимга балиқ ва қовурилган картошка қўйган официантга назар ташлар эканман. — Менинг нуқтаи назарим бўйича, жаноб, дин оламдаги мавжуд ҳамма ёмонликлар учун масъулдир. Менимча, бу ёлғон, жамики ёлғонларнинг энг ёмон кўринишидир, чунки бу ёлғон умид бахш этади.
Жаноб Кобби индамади, у жавоб ўрнига ҳайрон бўлиб қошларини чимирди.
— Худога келсак, — деб қўшимча қилдим мен, — шуни айтишим мумкин: Худо — бу тарғибот мақсадида яратилган миф.
— Илтимос, тушунтириб берсангиз, — деб сўрашда давом этди Кобб, айни пайтда жигарли пирогдан оғзига солишни ҳам унутмасдан.
— Мен буни қуйидагича тасаввур қиламан: ажойиб кунларнинг бирида — Месопотамиядами ёки Африкадами — қаерда бўлса ҳам, хуллас, онгли инсон илк пайдо бўлган ерда. Қадимги бобомиз уйқудан уйғонди, у бошини қашиб, атрофга аланглади ва бирдан, бу нарсалар қаердан пайдо бўлиб қолди, деб ўйланиб қолди. Атроф олам ҳақидаги махсус ахборотга қадимги одам эга эмас эди, шунинг учун у, буларни менга ўхшаган кимдир яратган, деган хулосага келади. Фарқ шундаки, ўша кимдир унга қараганда анча кучли ва қудратли эди. Ўша кимсани кўриб ҳам бўлмайди, пайпаслаб ҳам бўлмайди. Бизнинг бобомиз бидъатпараст бўлгани учун, шундай хулоса қилади: ўша кимса сирли ва ғайритабиий кучларга эга бўлса керак. Ғайритабиийми, демак, ваҳимали. Бу кучлар инсонни бир лаҳзада кукун сингари артиб йўқ қилиб ташлаши ҳеч гап эмас. Шу тариқа бобомиздаги қўрқув ва жаҳолат унга: «Яхшиси, бу сирли яратувчи олдида бош эггин», деб айтадилар. Марҳамат, мана сизга Худо. Уни севишингизни ва сийлашингизни илтимос қиламан!
— Инсон қиёфасида яратилган худо, шундай эмасми? — деб қўшимча қилди мистер Кобби.
— Бошқача айтолмайсиз ҳам! — деб хитоб қилдим мен.
— Сизнинг Англияга келишдан мақсадингиз… — мен гапини тугатишимни кутиб, бир муддат жим қолди суҳбатдошим.
— Аслида жуда қизиқ бир ҳодиса рўй берди, жаноб. Мен кўҳна олижаноб Американинг Мичиган штатида яшайман.
— Буюк кўллар штати.
— Шундай, жаноб. Сиз у ерларда бўлганмисиз?
— Суратларда ва китоблардаги расмларда кўрганман, — кулиб жавоб берди жаноб Кобби.
— Хуллас, мен унча катта бўлмаган коллежда ўқийман, ҳар доим бир гуруҳ масиҳийлар билан тўқнашиб келаман, улар жуда жонимга тегиб кетдилар.
Жаноб Кобби диққат билан менга қаради.
— Улар ўзларини гўёки ҳеч нарсани писанд қилмагандай тутадилар, — деб изоҳ бердим. — Тан олишим керакки, уларнинг ҳаммаси рисоладагидай одамлар.
— Рисоладагидай одамлар?
— Албатта. Умуман олганда, ҳеч кимдан кам жойлари йўқ. Жуда хушмуомала одамлар. Ҳар доим ёрдамга тайёр турадилар. Бунинг устига, ниҳоятда хотиржам…гўёки юракдаги, ички можаро нима эканлигини билмайдиганга ўхшайдилар, чуқур тинчликка эгалар. Аслида улар жуда бахтиёр одамлар.
— «Даҳшат бахтиёр одамлар»… илгари ҳеч қачон бундай иборани эшитмаган эканман, — бошини сарак-сарак қилди жаноб Кобби. — Хуллас, улар… нима дедингиз — жуда жонимга тегиб кетди, дедингизми?
— Бўлмасам-чи, ўзларини тутиши одамнинг ғазабини қўзғатади. Худди миясини шамоллатган одамга ўхшайдилар. Мен улардан, нимага сизлар бунақасизлар, деб сўрасам, улар, бу — Исо туфайли деб жавоб берадилар. Булар ҳаммаси тамомила бемаънилик, деб ўйлайман. Улар ҳақиқатан, Исо қандайдир тарзда яшаяпти, биз яхши одам бўлиб қолишимизга Исо ёрдам беряпти, деб ўйлайдилар. Тан олиш керак: улар
— Бу сифатлар сизга жозибали бўлиб туюладими?
— Йўқ, аслида мен бу ҳақда гапирмоқчи эмасман! — дарров гапни бошқа ёққа бурдим, — яъни мен ҳам, ҳамма қатори, ўзимнинг яқинларим билан тинч–тотув яшашни истайман, аммо ўзимни ўзим ўлдириш ҳисобига эмас! Бир сўз билан айтганда, мен уларни гижгижлай бошладим, уларнинг эътиқоди устидан кулдим. Улар ҳам ўз навбатида менга изланишни, Исо Масиҳнинг ҳақиқий ёки уйдирма эканини исботлашимни таклиф этдилар.
— Тушунарли. Сиз айнан ниманинг тасдиғини қидиряпсиз? Агар мумкин бўлса батафсилроқ тушунтириб берсангиз.
— Ҳм...масалан, Исо Худонинг Ўғли эканини, инсон танасида яшаганини, инсониятнинг гуноҳлари учун хочда ўлиб, ўликдан тирилганини ва яна бизнинг оламга қайтишини…буларнинг ҳаммасини далиллар билан инкор этмоқчиман. Тасаввур қилинг, мен бунга қарши чиқдим! Мен уларнинг фикрларига қарши бир неча ҳақиқий далилларни ахтариб топаман, деб қарор қилдим. Аммо ҳаммаси мен ўйлаганчалик осон эмас экан. Қўшма Штатлардаги тадқиқотларимдан бирон натижа чиқмади. Аниқроғи, жавобларга қараганда, саволлар кўпроқ туғилди. Китоблар устида ўтирганим сари, Европага келишим кераклигига янада амин бўлдим, Америкада юз марта майда чайналган кимнингдир тадқиқотларини эмас, балки ҳаммасини борича ўзим ўрганишим лозимлигини тушундим.
— Тушунарли, — деди жаноб Кобби, бир тишлам нон билан тарелкасидаги қолган овқатни тозалаб еб қўяр экан.
— Уизерспун хоним айтдики, менга ёрдам бера оладиган ягона одам сиз экансиз, — деб давом этдим мен. — Ташқаридан ёрдам бўлмаса, мен ҳеч нарса қила олмас эканман. Унинг айтишича, сиз бу соҳада мустақил тадқиқот олиб борган экансиз.
— Баъзан Уизерспун хоним жуда муболаға қилиб юборади-да. Аммо бир нарсани сўрашга рухсат беринг: сиз айнан нимани излаяпсиз: саволларга жавобними ёки бировларнинг қарашларни рад этадиган далилларними?
— Мен масиҳийликни уйдирма эканлигини, қуруқ афсонадан ҳеч фарқ қилмаслигини исботламоқчиман, бунинг учун рад қилиб бўлмайдиган илмий тасдиқларни излаяпман.
— Бундай ҳолда сизга қандай ёрдам беришни билмайман ҳам.
— Ие, нимага? — шу лаҳзада бутун ғайратим сўнди.
— Мен олим эмасман.
— Буни биламан: сиз барристерсиз, — дедим имкониятни қўлдан бермай гап қистириб. — Балки, илмий тасдиқ ҳақида айтганимда, фикримни нотўғри ифодалаган бўлсам керак.
— Йўқ, нотўғри ифодаладингиз деб ўйламайман. Сизга шунчалик асосли далил керакки, бу далил воситасида ҳеч қандай баҳссиз позициянгиз ҳақлигини исботлашга имкон берсин. Бироқ, тарихий воқеалар ҳақида гап кетганда, далил излаш деярли бефойда, тўғрисини айтганда, асло фойдаси йўқ.
Нимадир менга, гапини бўлма, жаноб Кобби гапида давом этишига имкон бер, деб шипшигандай бўлди:
— Сиз изланаётган масаланинг тубига етиш учун қилган саъй–ҳаракатларингизнинг ўзи мақтовга лойиқ, йигитча. Қанийди сиз тенги авлод орасида топиш учун излайдиганлар кўп бўлса! Аммо кўриб турганингиздай, илмий исбот — далилларнинг ҳақиқийлигини намойиш қилишга асосланади. Шу сабабдан бўлиб ўтган воқеа келтирилган далил асосида тикланади. Воқеани тўлиқ тиклаш учун турли кузатишлар ўтказилади, маълумотлар тўпланади ва буларнинг ҳаммаси қулай бир жойда, яъни тадқиқотларни олиб бориш мумкин бўлган муҳитда юз беради. Олинган натижалар кейин қайта-қайта текширилади. Энди кўряпсизми агар сиз тарихий воқеани исбот қилишга ёки рад қилишга интилсангиз, олдингизда турган дилемма нимадан иборат бўлишини?
— Кўрганимга ишончим комил эмас. Аммо сиз менга буларни тушунтириб берасиз деб умид қиламан.
Жаноб Кобби сабрсизлик билан тарелкасини бир четга сурди–да, стол устидан мен томонга энгашди. Унинг қошлари юқори кўтарилди:
— Фараз қилинг, эртага ёки йигирма йилдан кейин кимдир Австралияда туриб, 1959 йили худди шу куни Лондоннинг Грейт-Рассел-стрит кўчасидаги «Таверна-Музей» ресторанида сиз билан мен тушлик қилганимизни исботлашга киришди, дейлик. Тушуняпсизми, у фақат илмий методдан фойдаланиб, биз бу ерда тушлик қилганимизни исботлай олмайди. Ўз ишини керакли тарзда амалга ошириши учун унга юридик-тарихий исбот керак бўлади.
Суҳбатдошим менинг эътиборимни айтилган гапнинг муҳимлигига қаратмоқчи бўлиб, бармоғини юқорига кўтарди:
— Юридик-тарихий далил бу шундай далилки, у
Жаноб Кобби бирдан тўхтади.
— Овқатингиз совиб қолади, — деди у.
Мен тарелкамга қарадим: балиқ ва картошкага ҳали қўл тегизилмаган эди. Мен вилкани олиб, овқатни ейишга киришдим, жаноб Кобби эса гапида давом этди:
— Хуллас, юридик-тарихий далил гувоҳларнинг уч турдаги кўрсатмаларига асосланади, айнан: оғзаки кўрсатмалар, ёзма кўрсатмалар ва ашёвий далиллар. — жаноб Кобби жим бўлиб қолди.
— Марҳамат. Татиб кўринг, балиқ сирка билан мазали бўлади, — деди у сирка солинган шиша идишни менга узатар экан.
— Гап йўқ, — деб мақтадим овқатнинг ажойиб мазасидан лаззатланиб.
— Қанийди, вақт машинасида саёҳат қила олганимда. Буни бажонидил қилган бўлардим, — давом этди жаноб Кобби. — Афсуски, вақт машинаси фақат фантастик романларда мавжуд. Шу боис австралиялик тадқиқотчимиз кузатув ўтказиши ва бугунги ҳодиса ҳақида эмпирик маълумотларни йиғиши учун бу ерга ва бугунги вақтга шахсан ўзи кела олмайди. Бунинг асло иложи йўқ. Аммо, борди–ю у ҳозиргина сўз юритилган юридик-тарихий далилни асос қилиб олса, бунинг устига яна бир оз оёқлари билан ишласа, бу воқеанинг ҳақиқийлигига тўлиқ ишонч ҳосил қилиши мумкин. Сиз, қандай қилиб, деб сўрашингиз мумкин.
— Ҳа, қандай қилиб?
— Оғзаки кўрсатмалардан бошлайлик. Масалан, ҳов анови хоним — фақат сиздан илтимос, у ёққа қараманг — сиз залга кирганингиздан бери сиздан кўзини узмаяпти. Сиз билан мен бу ресторанда бирга тушлик қилганимизни у тасдиқлаши мумкин. Агар у кундалик юритаётган бўлса (бунга ҳеч ажабланмаган бўлардим) ва кунларнинг бирида ўша кундалик топилиб қолса, ўша кундаликда сиз ҳақингизда ҳам ёзилган бўлади, ўша ёзма кўрсатма бўлади. Бу унинг оғзаки кўрсатмасига қўшимча бўлади. Аммо биз ишимизда биттагина бу хонимга асосланмаймиз. Бизда яна официант ҳам бор.
Мен нигоҳимни официантга қаратдим: у бир неча ёши улуғ одамларга ичимлик қуяётган экан.
— Бу касбдаги одамларда ҳар қандай кераксиз ахборотларни эслаб қолиш кўникмаси бор, — деб изоҳ берди жаноб Кобби. — Албатта, у сизнинг америкалик эканингизни эслаб қолади, бу акцентингиздан маълум, овқат танлашда ундан маслаҳат сўраганингизни, у сизга балиқ ва қовурилган картошкани таклиф қилганини, табиийки, бу — унинг севимли овқати, ҳаммасини айтиб беради. Хўш, сизга овқат ёқдими?
— Жуда мазали экан, — деб жавоб бердим мен оғзим тўла овқат билан. Жаноб Кобби қониқиш билан бошини ликиллатди.
— Бундан ташқари, мен ҳам сизни жуда яхши эслаб қоламан ва воқеаларнинг қисқа баёнини айтиб беришга ва оғзаки кўрсатма беришга тўла қобилиятлиман.
— Мен эса ўзим томонимдан мана бу чек, яъни «ашёвий далил» билан ёрдам бера оламан, — деб қўшимча қилдим тушлик учун берилган ҳисоб варқасига қўлимни чўзар эканман.
Жаноб Кобби эпчиллик билан мендан олдин ҳисоб-китоб варақасини олди:
— Ижозат берсангиз, ашёвий далилни мен ўзимда қолдирсам, — деди у кўзини қисиб менга. Кейин соатига қараб деди:
— Ўҳ-ҳў, аллақачон кетадиган вақтим бўлибди. Менинг офисимгача шерик бўла олмайсизми? Йўлда суҳбатни давом эттирамиз.
У ҳисоб-китоб қилгани учун миннатдорчилик маъносида бошимни силкидим.
Жаноб Коббининг юридик фирмаси Лондоннинг ғарбий қисмида, Линкольнс-Инн Фахрий жамиятида — тўрт тарихий Иннлардан бирида жойлашган экан. Бу ерда Лондон барристерлари таълим олишар ва ўз офисларини очишар экан. Судлар Иннларининг[6] катта заллари, миноралари, катта кутубхоналари, озода боғлари, шунингдек, барристерларнинг шахсий кабинетлари бор эди. Барристерлар Лондоннинг нуфузли районида бир неча акр[7] жойларни эгаллашган; судлар Иннлари Оксбридж[8] сингари эски Англиянинг фахрий обидаларидан эди.
Мен қабулхонада ярим соатча кутишимга тўғри келди, ниҳоят, жаноб Кобби кабинетининг эшигида пайдо бўлди:
— Мени Олд-Холлгача кузатиб боролмайсизми? — деб сўради у.
У менинг жавобимни кутмасдан, дадил қадам ташлаб коридор бўйлаб кетди. Мен ҳам унга етиб олиш учун жойимдан қўзғалдим.
Маълум бўлдики, Олд-Холл — шиплари баланд катта зал бўлиб, узунлиги тахминан ўттиз метр, эни ўн метр келар экан. Унинг поли қаттиқ ёғочдан қилинган бўлиб, анчагина тақири чиқиб кетган эди. Ҳа, бу пол тахтаси кўп асрлар давомида тантанали байрамларни ҳам, суд ҳукмларини ҳам кўрган эди. Эндиликда Олд-Холлдан кўпроқ мунозара зали ёки ўқув синфи сифатида фойдаланишар экан. Биз ичкари кирганимизда, бир неча барристерларни кўрдим. Улар шошилмасдан у ёқдан-бу ёққа юришар ва суҳбатлашишарди. Жаноб Кобби ишора билан менга уларга қўшилишимни таклиф қилди. Шундан кейин у қўлларини орқага қўйиб, бошқалар билан бирга зал бўйлаб юра бошлади.
— Мен сизга бир неча савол бермоқчиман, йигитча. Иложи борича саволларимга тўлиқроқ жавоб беринг. Шундай қилсангиз, сизнинг тадқиқотингизга тўғри йўналишни кўрсата оламан, деб умид қиламан. Розимисиз?
Мен «ҳа» дегандай бошим билан тасдиқ ишорасини қилдим.
— Гап шундай, менга айтинг-чи, Сиз Библияни қандай тасвирлаган бўлардингиз? Бу китобнинг бутун инсониятга ёки масиҳийликка бўлган таъсирини эмас, сиз учун бу китоб нима касб этишини билмоқчиман. Илтимос, менга китобнинг аниқ ва лўнда тавсифини беринг.
Библия бу — бир китоб. Номи лотинча
— Яхши. Яна бу китоб ҳақида нима дея оласиз?
— Янами?… Аслида у битта китоб эмас, бир неча китоб. Бу турли муаллифларнинг қўлёзма матнлари йиғиндисидир. У муаллифлар бир неча асрлар давомида ижод қилганлар. Ажойиб кунларнинг бирида жамоатхоналарнинг катта амалдорлари тўпланиб, ўзаро, бу қўлёзмаларни битта муқовага йиғамиз, деб қарор қилдилар. Бу воқеа тўртинчи ёки бешинчи асрда юз берган эди.
Жаноб Кобби, чамаси, мен айтган беҳурмат оҳангни сезмади:
— Хўш, сиз айтиб ўтган китоблардан нечта нусхаси ёки нечта қисми ўша асрлардан бизгача етиб келган? Мабодо билмайсизми?
Мен фириб бериб қўйганимни сездим:
— Йўқ, жаноб, билмайман.
— Ҳозирги пайтда ўша қўлёзмаларнинг сони йигирма икки мингдан ошган, бунинг устига, мунтазам равишда янги кашфиётлар амалга оширилмоқда. — Жаноб Кобби менга диққат билан разм солди. — Аммо менимча, бу сизда таассурот қолдирмади.
— Таассурот қолдириши керак, деб ҳисоблайсизми?
— Аслида, таассурот қолдириши керак. Антик матнларни тадқиқ этиш ҳақида гапирганда, қўлимизда қанча кўп нусха бўлса, оригинал матннинг мазмунини тиклаш эҳтимоли шунча кўп бўлади. Зеро, матн — қандайдир воқеанинг гувоҳи. Агар битта гувоҳ бўлса, кўрсатмада ҳар қандай камчилик пайдо бўлиши мумкин: муболаға, шахсий манфаат кабилар… одам ниманидир унутган бўлиши мумкин, оқибатда бутун манзара бузиб талқин қилинади. Иккинчи томондан, агар юз берган воқеага гувоҳлар кўп бўлса, улар воқеанинг асосий қисмларини бир хил тасвирласалар, уларнинг
— Асло! Бундай деб айтиш нотўғри бўлади.
— Сиз ҳақсиз.
— Аммо мени юз берган воқеа билан уни тасвирлаган одамларнинг яшаган даври оралиғидаги вақт безовта қилади — мен, айтиш мумкин бўлса, воқеаларнинг тарихан ишончлилигига шубҳа қиляпман. Бугун биз ўқиётган ёзма гувоҳликнинг ва гувоҳ ўша даврда айтган сўзларининг айнан бир хил эканини, улар ўзгармаганини қаердан биламиз?
Жаноб Кобби бош чайқади:
— Тамомила тушунарли эътироз. Шунинг учун, келинг, яхшиси, унга мурожаат этамиз. Ҳар қандай тарихий ҳужжатнинг аниқлигини ва ишончлилигини ўлчаш учун сиз қандай мезондан фойдаланган бўлардингиз?
— Мезон дейсизми?
— Ҳа, мезон. Очиқчасига гаплашиб олайлик: «Илиада» ёки Геродотнинг «Тарих»и ишончли эканини биз қандай ўлчам билан ўлчай оламиз? Бугун қўлимизда бор–йўғи ўша китобларнинг нусхалари бор, холос, оригинали йўқ.
Шу орада биз залнинг нариги четига етиб борган эдик. Жаноб Кобби қайрилиб, орқа томонга юра бошлади, у муҳокаманинг ипини йўқотиб қўймади:
— Ижозатингиз билан яна бир савол бераман. Афлотун асарларининг нечта нусхаси йигирманчи асргача етиб келганини биласизми?
— Буни билмайман, аммо ишончим комилки, буни менга ўзингиз айтиб берасиз.
Мен жаноб Коббнинг кўзларида жўшқинлик учқунларини кўрдим:
— Ҳаммаси бўлиб еттита нусха.
— Еттита нусха? Бор-йўғи шуми?
— Энг дастлабки нусха тахминан милодий 900 йилга тегишли. Афлотуннинг ўлимидан кейин бир минг икки юз йил ўтгандан кейинги даврга алоқадор. Файласуфнинг ўлимини ва сақланиб қолган ягона нусхани ажратиб турадиган вақтнинг анча кўплиги сабабли, кимдир Афлотуннинг муаллифлигига шубҳа қилиши мумкин. Бу табиий ҳол. Ёки кимдир ҳатто Афлотуннинг бу оламда яшаганига шубҳа қилиши мумкин! — дея хитоб қилди жаноб Кобби ва қошларини юқорига кўтариб, менга қаради: — Балки, бу мисолни бекорга келтиргандирман? Эҳтимол сиз ҳам, Афлотун — бу тўқима персонаж деган нуқтаи назарга қўшиларсиз?
— Менми? —жаноб Коббининг сўзлари ақлимни шошдириб қўйди. Жаноб Кобби бош ирғади. — Афлотун… — дедим томоғимни қириб. — Йўқ. У бу оламда яшаган. Ҳатто кимдир бу ҳақда баҳслашганини эшитмаганман. Балки, сиз бирон нарсани эшитгандирсиз?
Менимча, ҳар қандай масалада баҳс қилувчилар ҳар доим топилади. Аслида Афлотуннинг ҳақиқий исми Аристокл эди, аммо шунга қарамай, унинг реал шахс эканини иккиланмай таъкидлашимиз мумкин.
— Унинг исми Аристокл эканини билмас эканман.
— Агар қарши бўлмасангиз, эътиборимизни антик даврдаги бошқа бир ёзувчига қаратайлик.
— Кимга?
— Ҳатто билмайман ҳам…мисол учун Юлий Цезарь, нима дейсиз?
— «Келдим, кўрдим, ғалаба қилдим» — деб ҳазил қилдим мен.
— Худди шундай! — деди жаноб Кобби бошини ликиллатиб. — Юнон тарихчиси Плутарх, бу жумлани Цезарь айтган, деб таъкидлаган эди. Ҳеч иккиланмай айтишим мумкинки, тарихчининг ўзи бу машҳур сўзларни Цезарнинг оғзидан эшитмаган, чунки у Цезарь ҳақида юз йил ўтгандан кейин ёзган. Айнан ана шуни юридик-тарихий гувоҳликлар воситасида ҳақиқатни аниқлаш деб айтиш мумкин.
У иягини қашиди:
— Агар адашмасам, Цезарь бу гапини милоддан олдинги 47 йилда Рим Сенати олдида Понтий Фарнак II устидан осонликча ғалаба қозонганини сўзлаб бераётган пайтда айтган эди.
Мен беихтиёр жаноб Коббига тикилдим. Унинг турли соҳаларга оид теран билимлари мени ҳайратга солган эди. Битта одам шунча нарсани қандай билиши мумкин? Шу лаҳзада биз томонга одим отаётган иккита барристер билан рўпара келдик. «О, Кобби», — деди бўйи баландроғи мулойимлик билан бошини ирғаб. «Салом, Уитэкр», — деди жавобан мулойимлик билан унга жаноб Кобби.
Бир неча сония биз индамай қадам ташладик. Ниҳоят, жаноб Кобби менга юзланди:
— Сиз билан нима тўғрисида гаплашаётган эдик, йигитча?
— Сиз Юлий Цезарь тўғрисида ҳикоя қила бошлаган эдингиз. Унинг ёзувчи бўлгани ҳақида. Цезарнинг ёзувчи эканини мен ҳатто хаёлимга ҳам келтирмаганман. Мен уни фақат лашкарбоши деб билардим.
— Шунақами? Ҳа, тўғри, у лашкарбоши бўлган. Аммо айни пайтда ёзувчи ҳам бўлган. У «Гал уруши ҳақида қайдлар» деган асарини милоддан олдинги 58-50 йиллар оралиғида ёзган. Қолаверса, жуда ажойиб китоб — албатта ўқишингизни тавсия қиламан. Аммо сиз бу асарнинг ҳам ҳақиқатлигига шубҳа қилишингиз мумкин.
— Нимага?
— Бу китобнинг қўлёзмаси ўнта нусхага асосланади, улардан энг қадимийси Цезарнинг вафотидан тахминан минг йил ўтгандан кейин топилган. Минг йиллик оралиқ рим тарихчиси Тацитнинг асарларига ҳам тегишли. Аристотель ва унинг асарларининг илк нусхаларига келсак, у файласуфнинг вафоти билан асарларининг бизга маълум илк нусхалари орасида бир минг тўрт юз йил вақт бор. Узр, мен мавзудан четлашиб кетдим. Ахир, сиз бу одамларнинг узоқ ўтмишда яшаб ўтганлиги ҳақида баҳслашишни ёки уларнинг китоблари реал далилларга асосланганини эмас, балки масиҳийликнинг ҳақиқийлигини рад қилишни истайсиз.
— Аммо жаноб Кобби, фикрингизни ниҳоясига етказишингизни истайман.
— Менинг фикрим... Ҳа, ҳа, менинг фикрим! — Жаноб Коббининг юзлари янада бўғриқиб кетди. — Агар биз Янги Аҳдни бошқа қадимги матнлар билан қиёслайдиган бўлсак, айтишимиз мумкинки, Янги Аҳд қўлёзмалари жуда яхши сақланган, мазмун жиҳатдан бир–бирига ниҳоятда яқин, нусхалари ҳам антик даврга оид ҳар қандай бошқа қўлёзмадан кўра, анча кўп. Эсингизда бўлса, мен сизга Муқаддас Китобнинг йигма мингдан ортиқ нусхаси бор деб айтган эдим. Уларнинг ҳаммасини бир–бирига осонликча қиёслаб, мазмун ўзгармаганини кўришимиз мумкин. Мана шундай, йигитча. Агар танқидчилар Муқаддас Китобнинг, жумладан, Янги Аҳднинг ҳақиқийлигига ва ишончлилигига шубҳа билдирсалар, антик даврлардан бизга етиб келган ҳар қандай ёзма ҳужжатнинг ишончлилигини ҳам рад қилишларига тўғри келади. Айтишим керакки, нафақат антик даврдан етиб келган қўлёзма нусхаларни, ундан кейинроқларини ҳам. Сиз шундай қилишга тайёрмисиз?
Мен жавоб бермасимдан олдин жаноб Кобби қўшимча қилди:
— Агар мавзуга бичиб-тўқимасдан ёндашилса, шубҳасиз, айтилганлардан келиб чиқадиган мантиқий хулоса шу.
— Тан олишим керакки, тадқиқотларимнинг бошида мен Исонинг бу дунёдан яшаган ёки яшамаганини аниқламоқчи эдим, — дея гап бошладим. — Мен барибир, шу мавзуга қайтгим келаверарди. Тўғри, у ҳақда Плиний, Тацит сингари тарихчилар ёзганлар, уларни масиҳийларнинг дўстлари деб асло айтиб бўлмайди. Майли, Исо яшаган хам дейлик. Тан олиб айтишим керакки, бугун биз ўқиётган Муқаддас Китобнинг асл нусхага мослигини эътироф этиш учун ишончли далиллар келтирдингиз. Аммо ҳар қанча уринмайлик, барибир Муқаддас Китобнинг мантиқийлиги устида ўйлаб кўрилса, кўп ғайритабиий нарсалар кўзга ташланади.
— Агар сизни тўғри тушунган бўлсам, сиз мўъжизаларни назарда тутяпсиз, шундайми?
— Шундай деб айтиш мумкин.
— Исонинг сув устида юргани, ўликни тирилтиргани…
— Бу ва шунга ўхшаш кўп нарсалар. Нимага мен буларга ишонишим керак?
— Худога ишонишдан қатъий назар, сиз айтмоқчисизки...
— Ижозат берсангиз, сизга бир савол берсам, жаноб Кобб. Сиз, шубҳасиз, ниҳоятда билимдон одамсиз. Муқаддас Китобдаги бу мўъжизалар ҳақиқатан юз берганига ўзингиз ҳам ишонасизми?
— Ҳа, ишонаман, — деб оддийгина жавоб берди у.
Биз бирмунча вақт бир сўз демай қадам ташладик. Полнинг енгилгина ғичирлаши сукунатни бузиб турарди. Ташқарида ёғаётган ёмғирнинг ва залдаги бошқа барристерларнинг суҳбатлари менга эшитилиб турарди. Бирдан Уизерспун хонимнинг менга, сизга ёрдам бериши мумкин бўлган одамни биламан, деб айтгани эсимга тушди. Мен ўшанда, ниҳоят, ўзимга ўхшаган скептик иттифоқчини топдим, деб ўйлаган эдим. Аммо жаноб Кобби мен ўйлаганимдан буткул бошқа одам бўлиб чиқди. Жаноб Кобби мулоҳазали одам, мавзуни жиддий эгаллаган экан. Мен бу билан ҳисоблашмаслигим мумкин эмас эди.
— Аммо, агарда…
— Эшитаман, йигитча. Айтмоқчи бўлган гапларингизни айтаверинг.
— Қандай сўзлар билан ифодалашни ҳам билмайман… Агар илк жамоат атайлаб Масиҳ атрофида афсонани яратган бўлса-чи? Масалан, партия таълимотига ўхшаган бир идеологияни дейлик.
Жаноб Коббини, чамаси, менинг сўзларим қизиқтириб қўйди:
— Давом этинг!
— Агарда Исонинг Ўзи илоҳийлик мақомига ҳеч қачон даъвогарлик қилмай, шунчаки яхши одам бўлган бўлса-чи? У ер юзидаги тинчликка ишонган, Исони эса одамлар сажда қилишлари мумкин бўлган худога айлантириб, оммани назорат қилиш учун масиҳийлик динига асос солган бўлишса–чи? Айниқса, император Константин масиҳийликка юз бургандан кейин, эҳтимол, у Рим империясидаги ҳар бир одамни янги эътиқодга юз буришга мажбур қилгандир.
— Сиз Исонинг илоҳий табиатга эгалигидан ва мўъжизалар кўрсатганидан кўра, бу назарияга ишонишга тайёрсиз, шекилли.
— Тўғрисини айтсам, жаноб, худди шундай.
— Нима ҳам дердим, одам ўзи билан ҳам, бошқалар билан ҳам самимий бўлиши яхши.
Энди мен жўшиб кетдим:
— Яна Янги Аҳднинг қўлёзмалари тўғрисида сизнинг сўзларингизга қайтадиган бўлсак, бу аслида нимани исбот қилади? Котиблар жамоатни сақлашни истаганлари учун расмий версияга риоя қилган бўлишлари мумкинлигини ҳам мустасно қилмайман. Эҳтимол, бутунлай бошқа оламдаги воқеаларни гавдалантирадиган илк версиялар қораланган ёки йўқ қилинган, охири унутилган.
Жаноб Кобби қизиқиш билан менга қаради:
— Бамаъни фикрлар, аммо афсуски, юзаки. Истасангиз, ҳаммасини рад қилишим мумкин.
— Шундай қила олишингизга асло шубҳаланмайман, — деб жавоб бердим мен қайнаб бораётган ғазабимни яширишга ҳаракат қилиб.
— Аммо аввалига битта шахсий савол беришимга ижозат этинг.
— Бош устига.
— Сиз ёлғонни деб ҳаётингизни қурбон қилармидингиз?
— Нима?
Жаноб Кобби саволини қайтарди:
— Ёлғонни деб ҳаётингизни қурбон қилишга рози бўлармидингиз?
— Икки дунёда ҳам бундай қилмас эдим.
— Аммо Исонинг илк издошлари ўзларини қурбон қилишга тайёр эдилар.
Бир лаҳзада мен ҳамма далилларимдан маҳрум бўлдим:
— Бу сингари саволга қандай жавоб топишни тасаввур ҳам қилолмайман. Сиз яна икки минг йил илгари юз берган воқеалар ҳақида мулоҳаза юритяпсиз.
Жаноб Кобби бошини қуйи туширганича, қадам ташлашда давом этди.
— Суҳбатимиз бошида биз тарихга таъриф берганимизда уни гувоҳликларга асосланган билим деб айтган эдик. Ҳаворийлар ва Масиҳнинг илк издошлари ўзларининг ҳаёти Масиҳ туфайли қанчалар ўзгаргани ҳақида ёзганлар. Улар Масиҳнинг илоҳийлигига ва Унинг ўликдан тирилганига ишонганлари боис ҳар қандай қувғин, қийноқ ва азобларни бошдан кечирган эдилар. Улар ўлимга тик боқиб, Масиҳдан ва ўз эътиқодидан асло воз кечмаган эдилар.
— Сизга ҳурматсизлик қилмоқчи эмасман-у, жаноб...
— Қулоғим сизда, йигитча.
— Бирор ғоя учун ўз ҳаётини қурбон қилганлар оз эмас-ку! Аммо бу нимани исботлай олади? Иккинчи жаҳон уруши даврида ўзини қурбон қилган учувчиларни олиб қаранг.
— Мен сизни тушундим. — Жаноб Коббининг қошлари гоҳ тепага, гоҳ пастга уча бошлади, гўё шабодада ҳилпираётган байроқни эслатарди. — Энди сиз менга жавоб беринг: сиз қандайдир сохта нарсага ҳаётингизни бериб,
Жаноб Кобби менинг жавобимни кутмади:
— Исо қўлга олиниб, хочга михланганда, шогирдлари тумтарақай қочиб, яшириндилар. Улар ўзларининг ҳаётидан ташвишга тушиб қолган эдилар. Ўша пайтда улар учун Масиҳ асло қутқарувчи эмасдай туюлган эди. Аксинча, У хочда азобли ўлим топди, шогирдларнинг орзу-умидлари парча-парча бўлди. Қарангки, бир неча кун ўтгач, кутилмаган, бунинг устига улкан бир ҳодиса содир бўлди — бир лаҳзада олдинги қўрқоқлар бирдай шер юрак қаҳрамон бўлиб қолдилар. Улар энди яширинмасдан, жамоат жойларида ошкора пайдо бўла бошладилар. Улар Қуддус бўйлаб Исони қамаган ва қатл қилган одамларнинг бурни тагида тирилган Раббий ҳақида ваъз қилардилар. Шогирдларга, жим бўлинглар, ваъз қилманглар, деб буйруқ бердилар. Аммо улар буйруққа итоат этмадилар. Шунда шогирдларни зиндонбанд қилдилар, Исонинг исмини эълон қилишни таъқиқладилар. Аммо шогирдлар одамларга эмас, Худога итоат этишни афзал билдилар. Оқибатда уларни қамчиладилар, калтакладилар. Баъзиларини тошбўрон қилдилар, хочга михладилар. Баъзиларининг бошини олдилар. Аммо ҳеч ким ва ҳеч нарса уларни тўхтата олмади. Улар кўзлари билан кўрган, қулоқлари билан эшитган Хушхабарни бошқаларга ваъз қилишга ва таълим беришда давом этдилар. Агар улар ишонган Хушхабар ёлғон бўлганда эди, улар ҳам биз сингари ўз жонларини қурбон қилмас эдилар. Мен учун бу фақат битта нарсани англатади, холос.
Биз залнинг ўртасида тўхтадик. Мен жаноб Коббига қарадим, шу топда у ҳиссиётларидан маҳрум бўлиб қолаётгандай туюлди. Унинг нигоҳи тўғрига қаратилган, лаблари титрарди. У кафтлари билан қошларини артди. Сўнгра кўзларини юмди. Мен астагина унинг қўлларини ушладим. У чуқур нафас олди, сўнгра қайрилиб, менга қаради. Менга унинг кўзлари тўла ёшдай кўринди. Бир лаҳзадан кейин у яна юра бошлади: қадамлари олдингига асло ўхшамас, дадил эди. Мен унга яқинроқ бордим, у шу сўзларни айтди:
— Муқаддас Китобда батафсил баён қилинганидай, Исо ўликдан тирилган ва Ўз издошларига инсон қиёфасида зоҳир бўлган эди. Шогирдларнинг кўрсатган ақл бовар қилмас жасоратини фақат шу ҳодиса орқали тушунтириш мумкин, холос. Чунки бошқа ҳеч қандай нарса уларнинг ҳаётидаги бундай кескин ўзгаришни асослаб беролмайди.
Жаноб Кобби билан суҳбатимиз давом этарди. Суҳбатимиз охирида менда шундай таассурот қолган эдики, гўё биз бир неча миль йўл юргандай эдик. Анча кеч кириб қолган, залда бирон кимса қолмаган эди. Ниҳоят, биз ҳам хайрлашдик.
Мен Лондонда яна икки кунни жаноб Коббининг компаниясида ўтказдим. Биз иккаламиз Исо ҳақида, Муқаддас Китоб ҳақида, антик тарих ва масиҳийлик ҳақида суҳбатлашиб, Олд-Холлни энига ҳам, бўйига ҳам неча марта қадамлаб ўлчаганимизни ҳикоя қилиб беришга ожизман. Биз яна Британия музейига кириб, музей деворларида сақланаётган ақл бовар қилмас илмий ахборотларни кўрдик, ҳатто қўлларимизни тегизиб кўрдик. Гарчи истамасам ҳам, оз-оздан Янги Аҳднинг илк матнлари ишончли эканини тан ола бошладим. Бу матнлар тасвирланаётган воқеалардан бор-йўғи эллик-олтмиш йил нарида эди, холос.
Биз турли мавзулар ҳақида суҳбатлашдик, сўнг бора–бора диққатимизни Исонинг тирилиши ҳақидаги мавзуга қаратдик. Келлога коллежидаги масиҳийлар тўгарагидаги талаба Оливер менинг олдимга қўйган топшириқни эсладим:
Жаноб Кобби билан «янглиш қабр» назариясини муҳокама қилдик: гўё шогирдлар Исони қидираётиб, қабрни янглиштириб қўйганлар, улар биринчи бўш қабрга дуч келганларида, Исо тирилди, деб афсона тарқатганлар.
— Ҳа, бу назарияда битта нарса бошқаси билан мос келмайди, — деб тан олишга мажбур бўлдим мен. — Рад қилиш янада осонроқ: танани ҳақиқий қабрдан чиқариб олиш ва ҳар қандай миш-мишни ёпишга мажбур қилиш. Менимча, мазҳабни тинчлаштиришни истаганлар айнан шу йўлни тутган бўлардилар.
Сўнгра биз «галлюцинация назарияси»ни кўриб чиқдик. Бу назария тарафдорлари, тирилишдан кейинги Исонинг зоҳирий қиёфасини иллюзия ёки галлюцинация эди, деб тасдиқлаган эдилар. Жаноб Кобби билан мен бу назарияга асосли равишда тўхтадик: агар галлюцинация таъсирига бир-иккита одам тушганда эди, уни маъқул деб тан олиш мумкин эди. Ҳаворий Павлус эслатган эди: беш юзтадан кўпроқ одам бир пайтнинг ўзида юз берган воқеани кўрган эди. Буни қандай тушуниш мумкин? Исонинг издошлари ҳам, биз Уни танада кўрмадик ёки галлюцинация бўлди, деб асло тасдиқламаган бўларди. Йўқ, галлюцинация назариясини ишончли далил деб ҳисоблаш мумкин эмас эди. Аниқроғи, галлюцинация заиф баҳонага ўхшарди.
Биз яна немис илоҳиётчиси Карл Фридрих Барт илгари сурган «ҳушдан кетиш» назариясини батафсил муҳокама қилдик. Бу назарияга кўра, Исо хочда ўлмаган, балки ҳушдан кетган, сўнгра қабрда ўзига келган.
Аммо жаноб Кобби маҳорат билан бу назариянинг заиф томонларини кўрсатиб берди:
— Тасаввур қилайлик, Исо ҳақиқатан ҳам, римликларнинг қамчилашидан ва кейин хочга михланишидан сўнг тирик қолган. Бундай ҳолатда тахмин қилиш мумкинки, Унинг кўриниши ниҳоятда ночор ва ачинарли бўлиши керак эди. Унинг бундай аҳволини кўрган шогирдлар ҳаяжон ва ортиқ даражадаги иззат–хурматни ҳис қилишлари даргумон эди!
Шундан кейин навбат «ўғирланган тана», ва «алмаштириб қўйилган тана»га, шунингдек, «имитация назарияси»га келди. Бу назарияларда айтилишича, масиҳийликнинг асосий пойдевори грек-рим мистерияларидан (ўрта асрларда диний мавзудаги драмалар —
Аммо мен булар натижасида ҳам, Масиҳнинг тирилишини тарихий далил сифатида қабул қилмадим. Масиҳнинг тирилгани менга ҳануз ғайритабиий, ақл бовар қилмайдиган ҳодисадай туюлаверди.
Ниҳоят, биз маълум вақт Тирилиш ҳақидаги баҳсни тўхтатиб, Исо заминдаги ҳаёти пайтида қандай одам бўлган эди, деган масалани тадқиқ этишга киришдик. Исо ҳам, Будда, Конфуций ёки Лао Цзи сингари буюк ахлоқ муаллими бўлганми? Шубҳасиз, улар ҳам, худди Исо сингари, ахлоқий сифатларга эга бўлганлар. Агар бизнинг давримизгача Исонинг фақат Тоғдаги ваъзи етиб келганда ҳам, Исо камида улар билан баравар ёки улардан анча юқори турган бўларди. Бироқ Исо Ўзи ҳақида гапирганда, ахлоқ муаллимиман, деб айтмаган, аксинча, У Ўзини Худо деган.
Жаноб Кобби мени К. С. Льюиснинг асарлари билан таништирди. У ўз даврида агностик бўлган эди. Аммо жаноб Кобби унинг «Шунчаки масиҳийлик» китобидан менга унинг эътиқодидаги бурилиш лаҳзалари тўғрисида ёзган ўринларни кўрсатди:
Бошқа одамлар мен қилган хатоларни такрорламасликлари учун буларни ёзяпман: кўпчилик, мен Исони буюк ахлоқ муаллими деб қабул қилишга тайёрман, аммо Унинг, Мен Худоман, деган сўзларини қабул қила олмайман, деб айтишади. Бундай деб айтиш асло жоиз эмас. Агар оддий бир одам Масиҳ айтган сўзларни айтганида эди, уни буюк муаллим деб атаб бўлармиди?! Асло, бундай одам ё руҳий хаста (одам ўзи ҳақида чала пишган тухумман, деб айтган босқичдаги хасталик) ёки ҳақиқий иблис. Нима бўлганда ҳам, биз танлашимиз керак: Исо ё Худонинг Ўғли ёки телба ёки ҳатто ундан ҳам баттари.[9]
Бизнинг мунозарамиз давом этарди, гўё унинг охири йўқдай эди. Ҳамма нарсага менда эътироз тайёр эди. Жаноб Кобби келтирган ҳар бир «далил»га, ҳар бир исботга мен шубҳа, эътироз ва савол билан жавоб берардим. Ниҳоят, Лондонни тарк этиш вақти келганда, икковимиз ҳам енгил нафас олдик.
Мен Линкольнс-Иннинг тартибга келтирилган ажойиб боғи билан бутунлай хайрлашув учун келдим.
— Кембридждан кейин қаёққа боришни мўлжаллаяпсиз? — деб сўради мендан жаноб Кобби.
— Балки, Оксфордга борарман.
Жаноб Кобби маъқуллади:
— Ҳа, Оксфордда бўлсангиз, бу арзийдиган иш бўлади. Мен сизга шимолга — Манчестерга боришингизни ҳам тавсия қилган бўлардим. Джон Райланд университетининг кутубхонасида Юҳанно Хушхабарининг парчасини кўришингиз мумкин.
— Шундай қиламан, жаноб.
Жаноб Кобби қониқиш билан бош силкиди ва костюмининг чўнтагидан конверт чиқарди:
— Бу конвертда европалик иккита яхши дўстимнинг исмлари ва адреси бор: Гейдельбергдан доктор Зауэр ва Женевадан профессор Цендер.
— Катта раҳмат, жаноб!
— Мен уларга телефон қилиб, огоҳлантириб қўйдим: сиз истасангиз, боришингиз мумкин. Булар археология ва лингвистика соҳасида обрўли одамлар. Иккови ҳам инглизчани билишади.
Иккаламиз маълум вақт сукут сақлаб туриб қолдик. Ажойиб ёз тонги эди. Мен қўлимни чўздим:
Ёрдамингиз учун катта раҳмат, жаноб Кобби. Энди сиз туфайли нималардир тўғрисида кўп ўйлашимга тўғри келади.
Жаноб Кобби дарров жавоб бермади:
— Билмадим, сизни бирон нарсага ишонтира олдимми, йўқми. Ишонасизми, йўқми — менинг асосий мақсадим шу эдики, ҳамма нарсани ўзингиз холис ҳал қилинг.
Мен бош чайқаб жавоб бердим:
— Асло шубҳа қилмайман. Менга эътибор берганингиз учун катта раҳмат! Яхши ҳам иш вақтингизнинг ҳар бир соатига пул тўлашим керак бўлмади. Қанчалар бахт!
Жаноб Кобби гур этиб кулиб юборди. Ниҳоят, биз қўл қисиб хайрлашдик, мен таъзим қилдим. Унга охирги марта қараб қолай деб қайрилиб, жаноб Кобби ажойиб атиргулни ҳидлаш учун эгилиб турганини кўрдим. Мен кулимсираб, дарвозадан чиқдим. Бир неча дақиқадан кейин, Холборн кўчасидаги одамлар оломонига аралашиб кетдим.
Ҳа, жаноб Кобби мени қуроллантирган ахборотлар бойлиги ҳали анчага етиши керак. Аммо жаноб Кобби мен билан ўртоқлашган билимларининг кенг қамровлилигидан кўра, унинг ўзи, ажойиб шахсияти мени кўпроқ ҳайратда қолдирган эди. Йўқ, у мени Худога юз бурдирмади. Аммо кунларнинг бирида мен шундай қарор қабул қилсам, ҳеч бўлмаганда куч ва жасорат билан ўзимдаги эътиқод учун жаноб Коббига ўхшаган бўлишни истаган бўлардим. Лондон ер ости йўлаги зинапояларидан тушар эканман, мени олдинда қандай саргузаштлар кутяпти экан, деб ўзимдан сўрадим.
Мен соатимга қарадим. 9.30 га Кембриджга борадиган поездга улгуришим учун Ливерпул кўчасига чиқишим керак эди.
Тўққизинчи боб
Кембридж ва Оксфорд университетлари кутубхоналарида скептикларнинг асарлари билан танишдим. Ўша скептиклар кейинчалик масиҳий бўлиб кетган эдилар. К. С. Люьиснинг «Шунчаки масиҳийлик» ва «Мўъжизалар» китобларига қўшимча равишда, инглиз ёзувчиси Альберт Генри Росс Фрэнк Морисоннинг «Тошни ким сурган» китобини ўқиб чиқдим. Бу китоб 1930 йили Фрэнк Морисон тахаллуси билан биринчи марта нашр қилинган эди. Мени қизиқтирган нарса шу бўлдики, унинг бу китоби кичик очеркдан ўсиб чиққан экан. У бу китобини Тирилишни рад қилиш мақсадида ёзган экан.
Мен Оксфорддаги Бодлиан кутубхонасининг ўқув залида юмшоқ стулда ўтирар эканман:
Мен, гарчи истамасам-да, обрўли муаллифларнинг асарларини ўқиганимда, улар билан ҳисоблашишимга тўғри келди. Масалан, лорд Литтлтон ва Гилберт Уэст шулар жумласидан эдилар. 1740-йилларда ҳар иккаласи ҳам Оксфорд университетида профессор эди. Иккови ҳам: «масиҳийлик — мезон ҳиссидан маҳрум бўлган эртак» деб айтган эдилар. Шу билан бирга, улар бу афсонага тамомила барҳам бериш учун ишга киришишга қарор қилдилар. Литтлтон Тарслик Шоул масиҳийликка асло юз бурган эмас, деб исботлашга бутун диққатини жалб қилди. Айни пайтда Уэст Масиҳнинг тирилиши ёлғонлигини исботлашга киришди.
Маълум вақт ўтгач, улар ўз топилмаларини солиштириш учун учрашдилар. Шуниси ҳайратланарли эдики, ҳар бири тамомила тескари хулосага келган эканлар! Шундан сўнг иккови ҳам Масиҳнинг чинакам издошига айланибдилар. Қуйидаги сўзлар Лорд Литтлтонники: «Ақли расо одам биттагина авлиё Павлуснинг имонга келиши ва ҳаворийлиги ҳақида фикрласа масиҳийликка тан беради. Масиҳийлик — Илоҳий Ваҳий эканини рад эта олмайди»[11].
Менинг эътиборимни жалб қилган яна бир Оксфорд профессори Томас Арнольд бўлиб, машҳур кўп жилдлик «Рим тарихи»нинг муаллифи эди. Томас Арнольд тарих факультетининг декани бўлиб, масиҳийликка нисбатан шубҳа билан қараб келган скептик одам эди. Тадқиқотлари натижасида у шундай ажойиб сўзларни ёзган эди:
Кўп йиллардан бери қадимги тарихни ўрганиб, ўтмиш замонлар воқеалари ҳақида ёзганларнинг гувоҳликлари ишончлилигини тадқиқ этдим ва тарозига солиб кўрдим. Инсоният тарихида Масиҳнинг хочдаги ўлими ва Унинг тирилиши батафсил ёритилган бўлиб, ҳар томонлама асослангандир. Мен бу каби ниҳоятда яхши исботланган тарихдаги бошқа бирорта воқеани билмайман.[12]
Ниҳоят, Гарвард университетининг ҳуқуқ бўйича фахрий профессори ва масиҳийликнинг машҳур душмани доктор Саймон Гринлифнинг ҳаётини ва асарларини ўргандим. Ўн тўққизинчи аср давомида унинг уч томлик «Исботланган ҳуқуқ тўғрисида трактат» (A Treatise on the Law of Evidence) китоби барча юрист талабаларнинг доимий қўлланмаси бўлиб қолди. Бу асар Америка юриспруденциясининг классик асари сифатида шуҳрат қозонди. Ниҳоятда моҳир лектор, доктор Гринлиф кўпинча маърузалари давомида масиҳийлик устидан куларди. Аммо кунларнинг бирида унинг талабаларидан бири профессорга, Масиҳнинг тирилишига нисбатан ўзингиз ишлаб чиққан далиллар қонунини татбиқ қилиб кўрмайсизми, деб таклиф қилди. Ўша талаба докторни кўндиргач, Гринлиф ниҳоят, «Суд муассасаларида татбиқ этиладиган исботли ҳуқуқ нормаларига мувофиқ тўрт хушхабарчи юзасидан тадқиқот» деган узундан-узоқ номли китобини ёзишга киришди.
Гринлиф мавжуд ҳамма ахборотларни синчиклаб текшириб шундай хулосага келди: Хушхабарларда баён қилинган воқеаларнинг ўзи далил вазифасини ўтайди. У шундай деб ёзган эди: «Агар Исо ўликдан тирилмаганда эди, ҳаворийлар хушхабарни ақл бовар қилмас жасорат ва жўшқин имон билан тарғиб қила олмаган бўлар эдилар»[13].
Мен ён дафтарчамга айрим қайдларни ёзиб: «
Мен тамадди қилиб олиш учун кутубхонадаги кафетерийга кирмоқчи бўлдим, ойнали витрина олдидан ўтаётганимда, Муқаддас Китобга кўзим тушди. Бу китобни Гуттенберг 1455 йили нашр қилган эди. Лотинча матн менга тушунарсиз эди, барибир, китоб саҳифаларидан кўзимни узолмадим. Бирдан калламда саволлар чарх уриб айлана бошлади.
Кембриджда ва Оксфордда беш кун бўлиб, поезд билан Манчестерга йўл олдим, яна бир юз йигирма беш миль йўл босишим керак эди. Мен яна бир ваъдани бажаришим керак эди. Манчестерга келиб, биринчи қилган ишим Оксфорд стрит кўчасига борадиган йўлни сўрашим бўлди. Бу ерда Джон Райланд университети кутубхонаси бор эди. Кутубхонанинг қоровуллари шунчалик илтифотли эканларки, мени Юҳанно Хушхабари парчаси қўйилган ойнали витринагача кузатиб қўйдилар. Бу парчани кўришимни жаноб Кобби менга тавсия қилган эди. Бу парча иккинчи асрнинг бошларига тегишли бўлиб, Юҳанно, яъни «Исо севган шогирд» (Юҳ.21:7) ёзган сўзларини ўз ичига олган экан.
Грекча матн ёнида таржимаси ҳам берилган эди:
Мен ҳақиқат тўғрисида шоҳидлик қилмоқ учун туғилганман, ана шу мақсадда оламга келдим. Ҳақиқат тарафида бўлган ҳар бир одам Менга қулоқ солади.
— Ҳақиқат ўзи нима? — деб сўради Пилат. Шундай деди–ю, яна ташқарига, яҳудийларнинг олдига чиқди.
— Мен Ундан ҳеч қандай айб топмадим, — деди уларга
Бу таржимани ўқишим учун икки секунд вақт кетди. Аммо бир соатдан ҳам кўпроқ вақт давомида мен ўша ойнали витрина олдида туриб қолдим, бу пайтга келиб музей ёпиладиган вақт ҳам бўлиб қолган эди. Қандайдир оғир юк елкамдан босиб, бир қадам ҳам юришимга имкон бермас эди. Мени витрина олдига олиб келган қоровул яна менга яқин келиб, елкамдан ушлади ва чиқиш эшиги томонга етаклади.
Мен апил-тапил тамадди қилиб, қолган вақтимни Манчестер кўчаларида тентираб ўтказдим. Мен шундай ўйлардим: Тирилишни рад қилиш ҳақидаги уятсизларча қасд қилганим ва Келлога коллежидаги масиҳийларни жойига ўтқазиб қўйиш ҳақидаги фикрларим ўзим тахмин қилгандан ҳам анча жиддийроқ тус олди.
Авлиё Бутрус майдони томонга ўтар эканман: «Сен нимани исбот қилишга уриняпсан, ўзи?» — дея овоз чиқариб сўрадим ўзимдан ўзим. Мен шу майдондаги талабалар меҳмонхонасида тўхтаган эдим. Ёмғир майдалаб ёға бошлади, сийрак туман атрофга ғайритабиий гўзаллик ато қилган эди. Плашимнинг ёқасини кўтариб, қўлларимни плаш чўнтакларига тиқдим.
Хаёлларим мени олисларга олиб кетди: ота-онам билан Меньшой тепаликдаги флигелни кўчириш оқибатида келиб чиққан ёмон муносабатлардан зада бўлиб, омборхонага яшириниб олган пайтларни эсладим. Ўшанда Худони лаънатлаб, абадий Унинг душмани бўлиб қолишга ваъда берган эдим. Ўшанда бошимдан кечирган азоблардан шунга ишонч ҳосил қилган эдим: агарда дунёда қандайдир Олий Куч (агар истасангиз, уни Худо деб атанг) бўлса ҳам, У одамларнинг азобланишини кузатиб, лаззатланади. Ўн бир ёшимда Худога ҳаётимдан жой беришни рад этдим. Вояга етганимда эса Худо билан муносабатлари ҳақида очиқ гапирган ҳар қандай одамни аҳмоқ деб ҳисоблайдиган бўлдим. Мен
Ҳаворий Юҳаннонинг сўзлари яна тинчлигимни бузиб, қулоғим остида жаранглайверди: «Ҳақиқат тарафида бўлган ҳар бир одам Менга қулоқ солади». Эҳтимол, асрлар давомида жаранглаган Масиҳнинг овозини мен ҳам эшита бошлагандирман? Мен зўрға кулишга уриндим:
Нима ҳам қилардим, энди Францияга бораман. Эҳтимол, саволимга жавобни ўша ерда топарман.
Эртаси куни мен поезд билан Манчестердан чиқиб кетдим ва «Тунги паром»га Парижгача билет сотиб олдим. «Тунги паром» — халқаро поезд бўлиб, ухлаб кетиш мумкин эди. Бу поезд ҳар куни кечқурун Лондоннинг Виктория вокзалидан жўнаб, ўн бир соатдан кейин Парижнинг қоқ марказидаги Гар-дю-Нор вокзалига келарди. Эрталаб мен Эйфел минораси яқинида, Сена дарёси бўйидаги Елисей далаларида сайр қилиб юрардим. Ҳа, мен — «Париждаги америкалик» эдим, аммо мусиқасиз ва қизларсиз.
Францияда тўққиз кун бўлдим, Парижнинг диққатга сазовор ҳамма жойини кўришга ҳаракат қилдим: икки кун Луврда, бир кун Версалда, уч кун Лионда сайр қилдим. Лувр шаҳрида ажойиб, бунинг устига такрорланмас музейлар жойлашган экан, музей бинолари шаҳарнинг тарихий марказида, бир-биридан гўзал.
Лиондан кейин темир йўлда Швейцариянинг француззабон аҳоли яшайдиган қисмига сафар қилдим. Бу жой гўзал манзарали жой экан, бу ерда мени жаноб Коббнинг дўсти профессор Ив Цендер кутарди. Биз Женева университетида учрашдик. Ив Цендер шу ерда илоҳиётдан дарс берарди. Жаноб Кобби билан бўлгани сингари, бу профессор билан ҳам турли мавзуларда суҳбатлашдик. Биз турган жойни ва профессорнинг илмий қизиқишлари соҳасини ҳисобга олиб, суҳбатимиз мавзуи фақат асрлар давомида келаётган масиҳийлик тарихига алоқадор бўлиб қолмади. Мен ундан протестант Ислоҳоти ва бу Ислоҳотнинг бошловчилари Мартин Лютер ва Жан Кальвин ҳақида ҳам кўп нарсаларни билиб олдим.
Профессор Цендер Муқаддас Китоб текстологиясининг асосларини менга батафсил тушунтириб берди. У сабабли мен қадимги текстнинг танқидий таҳлили нима эканини яхшироқ тушуна бошладим. Танқидий текст ишончли қўлёзмаларни аниқлаш имконини берар экан ва текстларга яширин кириб қолган таржиманинг нуқсонларини чиқариб ташлаш имкониятини ҳам яратар экан. «Охирги натижа — бу Муқаддас Китоб бўлиб, биз унга чинакам Худонинг Каломи сифатида ишонишимиз мумкин», — деди у. У менга шимолга — Германияга боришни маслаҳат берди. Ўша пайтга келиб мен кўз олдимда яна бир танқидий фикрлайдиган ва ғайритабиий равишда имон йўлида кенг мушоҳада қиладиган олимни кўраётганимга амин бўлдим.
Гейдельбергда мен жаноб Коббининг яна бир дўсти — доктор Генрих Зауэр билан учрашдим. Бу одам баланд бўйли, озғин, қалин сочлари сийраклашиб бораётган, кўм-кўк кўзлари ичига ботган одам экан. У менга биргаликда сайр қилишни таклиф қилди. Биз эгри–бугри, тоққа чиқиб кетаётган Philosophenweg («Файласуфлар йўли») сўқмоғи бўйлаб чиқа бошладик. Бу сўқмоқдан тахминан икки соатда Барча Авлиёлар тоғининг жанубий ён бағирларига чиқиш мумкин эди. Ўша жойдан бутун Гейдельберг кўриниб турарди.
Доктор Зауэр бошиданоқ мени ҳайратга солди — у масиҳийлик ёки Муқаддас Китоб мавзуси ҳақида гапирмади. У мен ҳақимда — қайси ўлкадан эканимни, ҳаётдаги мақсадим ҳақида кўпроқ билишни истарди.
— Бир кун келиб юрист бўлишни мўлжаллаяпман, — дедим унинг сўраб-суриштиришларига жавобан. — Кейин... сиёсат билан шуғулланмоқчиман.
— Шу мавзуда битта латифа биламан, — деди доктор Зауэр жиддий қиёфада. — Нима учун адвокат йўлнинг бошқа томонига ўтиб олганини биласизми?
— Йўқ, билмайман.
— Йўлнинг бошқа томонида аварияга учраши учун! — деб жавоб берди доктор Зауэр хохолаб кулиб.
Мен кулмаётганимни кўриб:
— Бу ҳазил! — деб елкамга қоқиб қўйди. — Нима, тушунмадингизми?
Мен кулиб, бош чайқадим.
— Тушундим, тушундим, — дедим баланд овозда ҳазилакам таслим бўлгандай қўлларимни кўтариб. — Жуда кулгили латифа экан!
— Жуда ҳам кулгили, тўғрими? — такрорлади доктор Зауэр.
Аммо тоғ тепасига кўтарила бошлаганимизда, бу одамнинг хотиржам, эътиборли феъл-атвори бутун борлиғи билан менга намоён бўлди. Доктор Зауэр ажойиб тингловчи ҳам экан, биз то тепага чиққунимизгача ўзимнинг беҳаловат болалигим ҳақида батафсил ҳикоя қилиб бердим.
— Алан бошингиздан ўтган бу воқеалар тўғрисида айтмаган эди, — деди доктор Зауэр, — фақат сизнинг ҳақиқат изловчи эканингизни айтди, холос.
— Жаноб Кобби болалигим ҳақида ҳеч нарса билмайдилар. Уларга бу ҳақда оғиз ҳам очмаганман. Мана, сизга эса айтяпман, нимагалигини ўзим ҳам билмайман.
Доктор Зауэр жавоб тариқасида бош силкиб маъқуллаб қўйди. Биз сўқмоқнинг скамейкалар турган жойига етиб келдик, хотиржам, шошилмасдан Эски шаҳарни ҳам, Неккар дарёси бўйидаги Гейдельберг қалъасини ҳам томоша қилдик. Ботаётган қуёш нурларида манзара тенгсиз равишда ажойиб кўринарди. Биз манзарадан завқланиб, маълум вақт жим ўтирдик.
— Джош, сизга бир саволим бор, — деди жиддий оҳангда доктор Зауэр.
— Эшитаман, жаноб.
— Сизнинг Самовий Ота ҳақидаги тасаввурингиз жисмоний отангиз билан бўлган муносабатларингизда юз берган мураккаб кечинмалар таъсири остида шаклланмадимикан?
Мен ўзимга келолмай турдим, шу боис дарров жавоб бера олмадим.
— Муғомбирлик қилишимга ҳожат йўқ, Худога ишонаман, деб айта олмайман, — дедим ниҳоят.
— Муқаддас Китобда ёзилишича Худо бизнинг Отамиз, У бизнинг Самовий Отамиз. Биз қандай бўлсак, У бизни шундайлигимизча яхши кўради.
— Тушунинг, мен бунга ҳали тайёр эмасман, муғомбирлик қила олмайман.
Доктор Зауэр мажбур қилмади.
— Изланишларингиз ҳақида менга кўпроқ гапириб беринг, — юмшоқ оҳангда давом этди у. — Тўғри тушунган бўлсам, сиз ҳақиқатни излаяпсиз, шундай эмасми?
— Аммо бунгача ҳали жуда узоқ, — деб кулдим. — Ўйлашимча, жаноб Коббининг мулоҳазаларини ҳали хам тушунишга ҳаракат қиляпман, унинг саволларига жавоб топишга уриняпман.
— Сизни нима шубҳага соляпти? Аланнинг қайси саволи сизда қийинчилик туғдиряпти?
Мен ўйланиб қолдим. Маълум маънода салбий жавоб беришим ҳам мумкин эди. Аслида беришга саволим ҳам, олишга жавоб ҳам қолмаган эди. Ҳар ҳолда, калламга бунақа нарса умуман келмаган эди. Аммо негадир, буни айтишни истардим.
— Жаноб Кобби кўп нарса ҳақида ўйлашимга мажбур қилди, — дедим оддийгина қилиб.
— Худога охирги қадам фақат имон қадами бўлиши мумкин, — деди доктор Зауэр мендан кўзини узмай. — Имон ишончдан келиб чиқади, ишонч эса севгидан оқиб келади. Худо эса севгидир.
— Биласизми, менда ҳозиргача Муқаддас Китоб ҳақида саволларим бор, — дедим мен. — Айниқса, Янги Аҳд ҳақида.
— Булар қандай саволлар экан?
— Менга бир нарса тинчлик бермаяпти… Ҳозирда биз ўқиётганимиз — ҳақиқатан асл нусхами? (Тўғрисини айтганда, менда бунга шубҳам ҳам қолмаган эди. Мен суҳбатни давом эттиришга ҳаракат қилиш учун шу саволни бердим.) Бошқача қилиб айтганда, биз фақат қўлёзмаларга асосланиб, буларнинг ҳаммаси ҳақиқат деб айта оламизми?
Доктор Зауэр бирдан бош силкиди:
— Э-ҳа, бу масалада сиз мени ўзингиз томонда деб ҳисоблайверинг.
— Сиз? Ростанми?
— Тўғрисини айтсам, шундай. Гап шундаки, биз қачонлардир ёзилган Хушхабарнинг ҳамма нусхаларини бутунлай ташлаб юбориб, Климент, Игнатий, Поликарп ва бошқа илк жамоат оталари асарларига асосланган ҳолда Янги Аҳдни қайта тиклашимиз мумкин. Янги Аҳддаги фақат ўн бир оят бундан мустасно. Бу жамоат оталари ўз асарларида Янги Аҳддан ниҳоятда кўп иқтибос келтирганлар.
— Менинг тахминимча, улар биринчи ва иккинчи асрларда яшаган.
Доктор Зауэр кулиб қўйди:
— Офарин! Адашмасам, сиз — америкаликлар бундай ҳолатларда «Бинго!» деб айтасизлар.
— Тўғри, — деб бошимни қимирлатиб жавоб бердим мен. Доктор Зауэр менга жуда ёқиб тушган эди. — Ҳа, биз бундай вазиятда «Бинго» деб айтамиз.
Агар тоғнинг тепасига яна кўтарилсак, авлиё Микоил харобаларини кўрамиз. Томоша қилишни хоҳлайсизми? — деб сўради доктор Зауэр.
— У нима? Қалъами?
— Бу монастир, ўн биринчи асрга тегишли. Шу сўқмоқдан бораверсак, тўғри ўша монастирнинг рўпарасидан чиқамиз.
— «Файласуфлар йўли», — дедим доктор Зауэрга эргашар эканман. —
—
— Дарвоқе, нега бу сўқмоқни шундай номлаганлар?
— Асрлар давомида шоирларимиз ва файласуфларимиз, масалан, Иоганн Вольфганг фон Гёте — дам олиш ва мушоҳада қилиш учун шу сўқмоқ бўйлаб сайр қилишни ёқтирганлар. Айтишларича, шоирлар бу ерга муҳим масалалар... замонамизнинг дардли муаммолари ёки айтайлик, ҳаётнинг мазмуни ҳақида ўйлаш, фикр юритиш учун шу ерга келарканлар. Эҳтимол, яна ким биландир — балки хотини билан жанжаллашиб қолганда ҳам келгандир.
Мен кулиб юбордим.
— Гёте, агар адашмасам, «Фауст»ни ёзган, шундай эмасми?
— Худди шундай, — деди доктор Зауэр боши билан ҳам тасдиқ ишорасини қилди. — Ўқиганмисиз?
Мен бошим билан «йўқ» деган ишорани қилдим:
— Агар сиз маслаҳат берсангиз, албатта ўқийман.
— Албатта ўқишингизни маслаҳат бераман! Орқага сурмай, албатта ўқинг, — деди доктор Зауэр ва немис тилида шундай дея қўшимча қилди: —
Мен тушунмаганимни қиёфамдан билиб, у шу зоҳоти кечирим сўради:
— Кечиринг мени… сизнинг она тилингизда бу қуйидагича мазмунда бўлади: «Инсонга адашиш хос… у олға интилар экан, шундай бўлаверади», деб тушунтирди доктор Зауэр, — бу сўзларни ўша драмада Худо айтади.
Монастир харобаларида тинчлик ҳукмрон эди. Тоғ чўққисидан эсаётган шамолнинг ҳуштаги эшитиларди, холос. Мен билан доктор Зауэрдан ташқари бир нечта туристлар қизиқиш билан харобани томоша қилардилар.
Мен монастирнинг нураб бораётган деворларига қараб бир оз хаёлга берилдим: монастир ишлаб турган даврда бу жойлар қандай бўлган экан? Ҳар ҳолда, монахлар оддий яшашган, соддаликка атайлаб риоя қилишган бўлса керак. Оддий, фидокорона — эрталаб, туш пайтида ва кечқурун доимо ибодат билан, доимий равишда рўза тутиш, узоқ муддат узлатга чекиниб, сукут сақлаганлари аниқ. Агар мен ўша монахлардан бири бўлганимда, ҳаётим қандай бўларди, деб тасаввур қилишга уриндим. Наҳотки ўшанда ҳам мени ҳозирги шубҳаларим қамраб олган бўларди? Балки, руҳоний қалбимга Худодан қўрқувни солиш учун Муқаддас Китобни қадимги грек тилидан лотин тилига кўчиртирган бўлармиди. Эҳтимол, ҳеч ҳам етиша олмаган руҳий хотиржамликка эришган бўлармидим. Шу ерлар — юлдузли осмон остидаги Барча Авлиёлар тоғи чўққиси, ҳаммани доимо тобора юқорига олиб борадиган бу тоғнинг чўққилари ниҳоятда гўзал эди. Келажак замонларда бу сўқмоқдан юрадиган йўловчиларни яна қандай шубҳали фикрлар қийнаши бу гўзал табиатга ёт эди.
Тўрт кун ўтгач, мен Лондонга қайтиб келдим ва биринчи учраган телефон-автоматдан жаноб Коббига қўнғироқ қилдим. Мен сабрсизлик билан у билан учрашувга ошиқардим, кўрганларимни, ўзим ва унинг икки дўстидан билганларимни у билан ўртоқлашишга шошардим. Аммо ишим юришмади — жаноб Кобби шаҳардан чиқиб кетган экан ва фақат келгуси ҳафтада қайтаркан.
Телефон трубкасини жойига қўйганимдан кейин, бирдан мени умидсизлик чулғаб олди. Лондонда мен фақат икки кунни ўтказаман, холос. Кейин уйга қайтаман. Мен эса жаноб Кобби билан сафар таассуротларимни ўртоқлашишга, унинг ҳамма хулосаларига қўшилишга тайёр эдим. Лекин, табиийки, буни орқага суришга тўғри келади.
Мен яна орқага — Темза дарёси бўйида шошилмай юриб, талабалар меҳмонхонасига йўл олдим. Ажойиб кун эди, бир муддат хотиржам қолгим, фикрларимга бир оз танаффус бергим келди. Скамейкага ўтириб, бу машҳур дарёда шошилмай сузаётган улкан баржаларни, кичик кемачаларни томоша қила бошладим. Қарши томонимда — дарёнинг нариги қирғоғида Парламентнинг баҳайбат биноси ва Биг-Бен қўнғироғи виқор билан қад кўтариб турарди. Чошгоҳ бўлганда, жарангдор, қаттиқ қўнғироқ овози дарё узра жаранглади. Кўзларимни юмиб, юзларимни қуёшнинг илиқ нурларига тутдим. Фаустдан қуйидаги иқтибос хаёлимда чарх ура бошлади: «Инсонга адашиш хос».
Мен Келлога коллежидаги масиҳийларни эсладим. Биз эндигина танишган пайтимизда, уларнинг «кўр-кўрона» имони мени ниҳоятда ғазаблантирарди. Уларнинг ноҳақлигини исботлаш учун мен мана шунча йўлни босиб ўтдим. Мен бу ерга ўзимни қуйидагиларга бутунлай ишонтириш учун келган эдим: ҳаётда бирон маъно йўқ ва бўлиши ҳам мумкин эмас, одамлар эса ўзларининг азобларини енгиллаштириш учунгина бутун тарих давомида турли динларни яратганлар. Эҳтимол, мен бу ерда уруш ва очарчилик сингари бутунжаҳон миқёсидаги фожиаларнинг сабабини тушунишим учун эмас, балки, ўзимнинг шахсий фожиаларим сабабини тушунишим учун келгандирман. Ҳаётимда кўрган зўравонлик ва ҳақорат, барбод бўлган оила, ичувчи ота фожиаларининг сабабларини тушунишим учун келгандирман? Мен кафтларимга қарадим, қўлларимни беихтиёр мушт қилиб олган эканман.
Ёнимда — скамейканинг нариги четида ёши катта бир одам ўтирар ва каптарларга нон берар эди. У сумкадан аста-секин нон ушоқларини олар ва шу тариқа сумкани бўшатарди. Аммо қиёфасидан уни бахтиёр деб бўлмас эди. Эҳтимол, ҳар бир қушга ҳеч бўлмаганда, оз-оздан тегсин деб, ҳаракат қилгани учун ўз машғулотига берилиб кетгандир. Балки, дўстлари даврасида бир муддат ўтказган вақти учун ҳаётдан миннатдордир.
Бирдан жаноб Кобби менга тавсия қилган Лондон кутубхоналаридан яна бири эсимга тушиб қолди. Биз у ерга бирга боришга қарор қилган эдик, аммо вақтимиз етишмагани сабабли бора олмаган эдик. Кутубхона манзилини бир парча қоғозга ёзиб, ишончли жойга яшириб қўйган эдим. Бу — «Хушхабар кутубхонаси» бўлиб, Бейкер-стрит метроси ёнида эди.
Йигирма минутдан кейин мен ўша кутубхонага етиб бордим. Кутубхоначи аёл эски китобларни топишимга ёрдам берди. Жаноб Коббининг айтишига қараганда, бу китоблар дўконларда аллақачондан бери йўқ бўлиб кетган экан. Бурчимни бажариш туйғуси билан ўқишга киришдим. Аста-секин соатлаб вақт ўта борди.
Мен китобларни олдимдан нари суриб, стулга суяндим. Бу пайтда соат олти ярим бўлган экан. Шипга қараб, кўзларимни ишқаладим ва беихтиёр шу сўзларни айтдим:
— Бу ҳақиқат.
Кейин яна такрорладим:
— Бу ҳақиқат.
Ниҳоят, учинчи марта қаттиқроқ овоз чиқардим:
— Ҳақиқат.
Бу сафар кутубхоначи аёл сабр қила олмади, ғазабли нигоҳ билан менга тикилди. Ҳозиргина нари суриб қўйган китобларимдан бирига қўлимни чўздим. Аммо китоб саҳифаларидаги сўзлар кўз олдимда сузиб юрарди. Шу лаҳзада кўз олдимга перронга яқинлашаётган ва бутунлай тўхташ олдидан охирги буғни чиқараётган поезд келди. Менинг бошқа сўзим қолмаган эди. Қаерда эканимни ҳам унутиб қўйган эдим. Фақат охирги бекатга етиб келганимни билардим, холос.
Бир неча минутдан кейин кутубхона зинапоясидан пастга тушдим. Лондон кўчаларига қоронғу тушган эди. Ўзимга ўзим ишонмасдан калламни сарак-сарак қилардим: ҳа, ҳақиқат жаноб Кобби, К. С. Льюис, доктор Гринлиф ва бошқалар томонда эди. Муқаддас Китоб ўзида абадий ҳақиқатни қамраб олган эди. Мен Тирилишни рад қилиш ва масиҳийликни ағдар-тўнтар қилиш учун йўлга чиққан эдим, аммо далиллардан қочиб яшириниб бўлмас экан. Бернард Рассел, одамлар масиҳийликни эмоционал асосда қабул қиладилар, деб айтганда, у хато қилган экан. Менга келсак, ҳақиқат қарши томонда экан. Мен масиҳийликни айнан
Кўз олдимда юз берган бу ҳодисалар, вақт, жой шу кунгача мен учун жумбоқ бўлиб қолмоқда. Йўқ, мен чўкка тушиб, бир лаҳзада масиҳий бўлиб қолмадим. Ҳа, ҳақиқат учун кўзларим очилди, аммо шубҳаланаверадиган Томадан фарқли равишда, мен ҳамон қаршилик кўрсатардим, имонга келишга шошилмасдим. Ҳатто энди ҳақиқатни рад қилиб бўлмаслигини билган бўлсам ҳам. Эҳтимол, тахминларим барбод бўлганини англаб етганим учун бўлса керак, хижолатда қолиб, уятли аҳволга тушган эдим.
Мичиганга қайтаётиб, узоқ йўл юрар эканман, бу ва бошқа кўп нарсалар ҳақида фикр юритардим.
Ўнинчи боб
Кузга келиб, Келлога коллежида машғулотлар бошланганда, аввалги беташвиш, талабалар йўлбошчиси ва иккинчи курснинг ҳамма тадбирларида фаол иштирокчи Джош Макдауэлл тимсолини сақлаб қолиш учун бутун кучимни сарф қилишимга тўғри келди. Бу семестрда мен ёзган биринчи курс ишим «Мичиган штати қандай қилиб қарзлардан қутулиши мумкин» деган мавзуда эди. Курс ишимда штат ҳокимиятига Юқори Ярим оролни Висконсин штатига сотиш, Мичиган штати пойтахти Лансингда фоҳишабозликдан солиқ олиш ҳисобига, уни қонунийлаштириш тўғрисида чақириқ бор эди. Мен келтирган статистик маълумотлар шуни кўрсатардики, ер сотишдан келадиган пул маблағлари ва фоҳишабозликни қонунийлаштиришдан келадиган солиқ ҳисобига Мичиган штати қарздорлик ботқоғидан чиқиши мумкин эди. Бу ишим учун ўқитувчимиз менга юқори балл қўйди!
Аммо қуруқ савлат ва қуруқ мақтаниш билан бундан кейин кун ўтказишим қийин эди. Юрагим иккига бўлингани боис иккиюзламачилигим мен учун одатдаги ҳол бўлиб қолди. Дўстларим мени кўрмаган пайтда, масиҳий талабалар билан уларнинг имони ҳақида суҳбатлашардим. Суҳбатимиз бошиданоқ уларга имон ҳақида шунчаки қизиқишимни айтардим. Суҳбатимиз мавзуси ҳақида уларнинг баъзиларидан кўпроқ маълумотга эга бўлганим учун, айрим ҳолларда, ўзимнинг саволларимга ўзим жавоб берардим! Бирон муносабат билан имонлилар жамоатига ҳам бориб турар эдим. Аммо барибир, жамоатда тавба қилишдан ва масиҳийликни очиқчасига қабул қилишдан ўзимни тутиб турардим. Мен ҳам улар сингари имон келтиришни хоҳлардим, аммо ақлим, масиҳийликдан вабодан қочгандай қоч, деб айтаётгандай бўларди. Болалик ва ўсмирлик йилларим, ўзимнинг тушунишимча, Худонинг ҳаётимга аралашмагани оқибатида барбод бўлган эди. Энди келажагимни ҳам бу сафар Худонинг аралашуви оқибатида жарлик ёқасига олиб бормоқчи эмас эдим.
Жума куни эди. Коллеж ҳовлисида мени чақираётган овозларни эшитдим:
— Эй, Джош! — булар менинг дўстларим Сэм Коллинз билан Дьюи Лонгворт эди. — Ишлар қалай, оғайни? Бугун ўтиришга борасанми? — деб сўради Сэм.
— Қанақа ўтириш? — деб сўрадим.
— Лейк-Хаусда! Эсингдан чиқиб кетдими?
— Янги қизлар келади, ҳаммаси биринчи курсдан, гўзаллар! — кўзларини қисиб қўшимча қилди Дьюи. — Танлашга имкониятинг бўлади!
— Э, йўқ…бора олмайман. Бугун учрашувим бор.
— Қизинг билан келавер! — деди Сэм. — Одам қанча кўп бўлса, шунча яхши.
— Ўша жонон ким экан? Биринчи марта эшитяпман! — гап қистирди Дьюи. — Демак, сени ҳам жиловлаб олибди-да!
Мен иккала дўстимга қарадим:
— Унинг исми Линн. — Сэм билан Дьюи индамай гапимнинг давомини кута бошлашди.
— Бўпти, мен кетишим керак, — дедим. — Машғулотга кечикяпман.
— Ҳей, тўхта, оғайни, қаёққа йўл олдинг? — деб Сэм ортимдан эргашди. — Айт-чи, жамоатда бир қиз билан танишибсан, шу тўғрими? Қулоғимга шунақа гаплар чалинган эди.
— Сенга бу гапни ким айтди?
— Гап эгаси билан юрмайди-ку, дўстим. Биласанми, яна қандай гаплар юрибди?
— Қандай гаплар?
— Жамоатга қизларнинг энг ўткири борар экан.
— Ундай бўлса, мен ҳам ўша ёққа борай! — деб гапга қўшилди Дьюи. — У ерда қайси кунлари сеанс бўлади?
Сэм жаҳли чиқиб, Дьюига қаради:
— У ер сенга кинотеатр эмас, тентак! Нима бало, илгари ҳеч қачон жамоатда бўлмаганмисан?
— Нимага бўлмаган эканман? Бўлганман! — хафа хол овозда жавоб берди Дьюи. — Аммо охирги марта қачон бўлганимни эслай олмайман.
Сэм фақат бошини чайқарди, холос:
— Хўш, ўша жамоат қаерда экан? — деб яна сўради у. Улар мендан бир қадам ҳам қолмасдан, маҳкам ёпишиб олган эдилар.
— Факторивиллда.
— Факторивиллда? — Сэм билан Дьюи тушунмагандай, менга қараганларича тўхтаб қолдилар. — У қаерда?
— Харитадан топиб олинглар, — деб қайрилиб, баланд овозда гапирганимча, қадамимни тезлатдим, улардан тезроқ қутулиш учун югурдим.
Ҳақиқатан, Факторивилл бу эгри-бугри йўл бўлиб, Атенс шаҳарчасидан ўтарди. Бу шаҳарча эса Бэттл-Крикдан йигирма милл жанубда жойлашган эди. Умуман олганда, мен бу жойни шаҳар деб айтганимда, Сэм билан Дьюини алдамаган эдим. 1800-йилларда бу жойларда ҳақиқатан қандайдир фабрика бўлган, унинг атрофида эса фабрика посёлкаси — Факторивилл пайдо бўлган эди. Аммо фабрика аллақачон йўқ бўлиб кетган, фабрика билан бирга шаҳарча ҳам йўқ бўлиб кетган эди. Улардан фақат бир кўча ва кичкина қишлоқ жамоатхонаси қолган эди, холос.
Факторивиллдаги «Муқаддас Китоб жамоати» чўпонининг исми ҳам ғалати — Фэй Логан эди. У тахминан эллик ёшларда, муомаласи илиқлиги билан ажралиб туради. Умуман, Фэй Логан менда самимий қизиқиш уйғотди.
Унинг жамоатидаги йиғилишларга ҳақиқатан боргим келаверарди. Энди масиҳийлик бўйича билимлар билан қуролланиб олганимдан кейин, чўпон Логан билимли, ҳар томонлама шаклланган доно одам эканлигини дарров тушуниб олдим. Нима учун у дунёнинг бир четидаги шундай кичкина бир жамоатга чўпон бўлишга қарор қилгани мени жуда қизиқтирар эди. Мен ҳеч қачон алоҳида тортинчоқлигим билан ажралиб турмаганим боис, бир куни йиғилиш тугагандан кейин, ундан бу ҳақда сўрашга қарор қилдим.
У менга дарров жавоб бермади. Жамоатхона бир оз бўшаб қолгандан кейин, мен одатдагидай, охиргилардан бўлиб кетишга чоғландим. Чўпон Логан, гўё жамоатхонани бағрига босмоқчи бўлгандай, залга назар солиб чиқди. Оддий деразалардан ёғилаётган қуёш нурлари жамоатхона ичидаги ашёларни мулойим тусга солиб, атроф–муҳитни хотиржамлик билан тўлдиргандай эди. «Биласанми, Джош, бу катта оламда қаерга бормагин, ҳамма жойда оддий, бирон томони билан ажралиб турмайдиган одамларни учратасан, — деди у. Унинг нигоҳи мулойимлашди, — ўша одамларнинг кичкинагина хатти-ҳаракати вақти келиб... бутун оламни ўзгартириб юборади». У жамоатхона эшигини беркитди, биз бирга зинапоядан тушдик. Шу лаҳзада мен чўпон Логан билан шундай яқинликни ҳис қилдимки, бир умр отам билан, ёки аниқроғи, орзу қилиб келган ота билан шундай яқинликка умид қилиб келган эдим. Қолаверса, Факторивиллдаги «Муқаддас Китоб» жамоатига қатнашимнинг яна бошқа бир сабаби ҳам бор эди.
Мен Келлога коллежидан бир неча масиҳий болалар билан навбатдаги жамоат йиғилишига келганимда, биринчи марта Линни учратган эдим. У скамейкаларнинг бирида энг четда ўтирган экан. Мен унга нигоҳимни қаратдим ва скамейка оралаб, ўша нотаниш қиз ўтирган скамейканинг рўпарасидаги скамейкага шалоп этиб ўтирдим. У эртами кечми бошини буриб, мега қарашини билардим. Шу пайтда Ленн мени пайқаб қолган эди, мен пайтни бой бермай, шу заҳоти одамнинг эсини оғдириб қўядиган романтик нигоҳимни унга қададим. Бу нигоҳни мен ваннахонадаги ойна олдида бир неча соат давомида машқ қилган эдим. Танишувни давом эттиришга тайёрланаётганимда, бирдан қизнинг ёнида ўтирган катта ёшли эркакка кўзим тушди. У олдинга эгилиб, менга совуқ қараш қилди. Қизнинг отаси ҳам менинг ғамзаларимни пайқаганини унинг юз ифодасидан кўрдим.
Ҳаммаси тахмин қилганимдай бўлиб чиқди. Жаноб Меррик Линнинг отаси бўлиб, шу жамоатнинг оқсоқоли экан. Аммо биз Линн билан учраша бошлаганимизда, жаноб Меррикнинг менга муносабати ҳайратда қоладиган яхши томонга ўзгарди. Эҳтимол, Линнинг иккита акаси менга доимо таҳдид қилиб, биз синглимизни жуда яхши кўрамиз, уни хафа қилган одамни жазосиз қолдирмаймиз, деган огоҳлантиришлари ёрдам берди, шекилли.
Мен аудиторияга кириб, жойимга ўтирар эканман:
Энди мен якшанба кунлари Мерриклар хонадонида бўлишни афзал билардим — нафақат Линн билан кўришиш учун, балки Меррик хонимнинг лаззатли таомларидан баҳраманд бўлиш учун ҳам борар эдим. Мен иккинчи порцияга тарелкамни чўзар эканман: «Талабалар ошохонасида қандай овқатлар тайёрлашини сизлар тасаввур ҳам қила олмайсизлар», — деб шикоятомуз оҳангда гапирардим. Меррик хоним биринчи порцияга қараганда бу сафар тарелкамни тўлдириб бераётиб фақат кулиб қўярди, холос. Жаноб Меррик билан ўғиллари мен овқатни паққос ураётганимни кўриб, бир-бирларига қараб қўйишарди, мен эса ўзимни билмаганга солардим. Шу пайтда Линнинг сингилларидан биронтаси ҳазил қилар, ҳаммалари хохолаб кулиб юборишарди. Бу катта, ниҳоятда аҳил оила эди. Мен уларникида бўлганимда, доимо хурсандчиликни ҳис қилардим.
Шу якшанба куни — Линн ҳали шаҳарда бўлмаган пайтда, мен эрталабки йиғилишга бормадим, коллежимиздаги математика гуруҳи талабаси Ларри Майнор билан бирга кечқурунги йиғилишга бордик. Биз йиғилишга озгина кечикиб борибмиз. Шунинг учун эшикка яқин жойга ўтирдик. Эълон қилиб, мадҳия куйлаб бўлганларидан кейин чўпон Логан ваъзни бошлаш учун минбарга чиқди. Бугунги мавзу Луқо баён этган Муқаддас Хушхабардан бўлиб, хочга михланган қароқчи Исодан, Шоҳлигингга борганингда, мени ҳам эслаб қўй, деган парча эди. Чўпон ваъз қилар экан, мендан кўзини узмасди.
«Шунинг учун, келинглар, тўғрисини айтайлик, — дея гапида давом этди чўпон Логан, — Худонинг нажоти — бу интеллектуал машқ эмас. Асли Муқаддас Китобда айтиладики, «Худо доноларни шарманда қилиш учун дунёдаги ақлсиз деб ҳисобланганларни танлади» (1 Коринфликларга 1:27). Назаримда, у менга қараб, боши билан ишора қилгандай туюлди, у қуйидаги сўзларни айтди: «Бундай ҳолда, биз қандай нажот топамиз?» У Муқаддас Китобнинг кейинги саҳифасини очиб, Римликларга мактубнинг 10–боби, 9–10–оятларни ўқиди: «Агар ўз оғзингиз билан Исони Раббим, деб эътироф этиб, Худо Уни ўликдан тирилтирганига чин юракдан ишонсангиз, нажот топасиз. Чунки инсон қалбида ишониб оқланади ва оғзи билан эътироф этиб нажот топади».
Шу заҳоти пешонамдан совуқ тер чиқиб кетди, бугун фавқулодда бир нарса содир бўлишини ич–ичимдан сезиб турардим. «Қани, менга айтинглар-чи, дўстларим, — деб гапида давом этди чўпон Логан — бугун сизларнинг жойингиз қаерда? Сиз Исо Масиҳни Раббим деб эътироф этдингизми? У тирилишига ишонасизми? Агар ҳақиқатан ишонсангиз, тавба қилишга тайёрмисиз? Келинглар, тавба деганда нима англашилишини кўриб чиқайлик…»
Чўпон Логаннинг ваъзи яна анча вақт давом этди, сўнгра у одамларга, марҳамат, чиқинглар, Масиҳни юракларингизга қабул қилинглар, деб таклиф қилди. Мен бу даъватга жавоб беришим кераклигини билардим, аммо жойимдан қимирлай олмасдан, худди скамейкага ёпишиб қолгандай ўтирардим. Мен бу таклифни илгари эшитишимга тўғри келган, аммо эски дўстларимдан айрилиб қолишдан қўрқардим, интеллектуал худкушлик мени гўё боғлаб тургандай бўларди.
Юрагимнинг туб-тубидан бу даъватга жавоб беришни истардим. Йўлакка чиқиб боришни, ҳали ёзда Европада қилишим керак бўлган бу ишни бажаришни истадим. Мен Европада ҳақиқатни топдим, аммо ўша ҳақиқатни ҳаётимга қабул қилиш ўрнига ҳамон имиллардим.
Чўпон Логан Еремиё 31:3 дан иқтибос келтириб, даъватини яна такрорлади: «Мен қадимда Исроилга зоҳир бўлиб, шундай деган эдим: сени мангу севги билан севдим, сенга содиқ бўлиб келдим». У Муқаддас Китобдан кўзларини узиб, қучоқларини очди: «Муқаддас Руҳ “Кел!” демоқда. У сени борингча таклиф қилмоқда. Исога кел, ҳозироқ кел!»
Бирдан кутилмаган фикр ақлимга чақмоқдай келди: Ўша куни — Исо хочда ўлган куни мен ер юзидаги ягона инсон бўлганимда эди, У барибир мен учун ўлган бўларди. Бу барибир менга пешвоз чиқиб, мендан ҳаётини аямаган бўларди. Аммо нимага? Нима учун Худо шундай қилди? Мен нимага Унга керакман? Мен гуноҳда бўлганимда ва ҳозир ҳам шундай қолганимда, нима учун У менга севгисини бағишлади?
Саросимага тушиб қолганимни сезган Ларри менга юзланди: «Истасанг, минбар олдига бирга борамиз». Унинг бу гапи айнан менга керак бўлган туртки эди. Мен ўрнимдан туриб, ўқдай минбар томон отилдим. Мен чўпон Логаннинг олдида пайдо бўлганимда, у нигоҳи билан мени қандай кутиб олганини ҳеч қачон эсимдан чиқармайман. У менинг қўлларимдан ушлаб, мени ҳеч қандай шартсиз тамомила қабул қилди. Мен ўзимни худди ниҳоят уйига қайтиб келган дарбадар ўғилдай ҳис қилардим. Биз иккаламиз бирга ибодат қилдик, кейин бир неча соат давомида масиҳий бўлиш нима эканлиги тўғрисида суҳбатлашдик. Бу суҳбат роҳатбахш шогирдликнинг бошланиши бўлди. Мана шу донишманд ва чинакам имонли одам менга устозлик қила бошлади.
Мен жамоатхонадан чиққанимда қоронғу тушиб қолган эди. Машинам ёнига келиб, кечки салқин ҳаводан нафас олиш учун тўхтадим. Мен ўзимни худди саҳрода сувсизликдан ўлааётган, аммо охири фаровон ҳавзага йўл топган йўловчидай ҳис қилардим. Мен нима деб гапиришни ёки кимга миннатдорчилик билдиришни билмасдим. Фақат ўша ҳаётбаҳш сувдан ичгим, чанқоғимни босгим келарди. Ойга қараб, илиқ шўр кўз ёшларим ёноқларимга оқиб тушаётганда табассум қилдим. Худодан, менинг тош юрагимни юмшатгин, деб сўрардим. Шу билан бирга Худонинг ҳузурини қандайдир сирли ва ақлга сиғмайдиган тарзда ҳис қилардим.
Ҳаётим бир умрга тамомила ўзгарди.
Мен бу лаҳзанинг абадий давом этишини чин юрагимдан истадим.
Бу йил қиш совуқ ва чўзилиб кетгандай бўлди, аммо Масиҳдаги олов ичимда ёнарди. Ўқишларим давом этарди, вақти-вақти билан чўпон Логан менга масиҳийлик имони асосларидан таълим берарди. Биз кечириш мавзусига келганимизда, мени сон-саноқсиз ишлар кутаётгани ўз-ўзидан маълум бўлди.
Янги йилдан кейин, орқага сурмай, отам билан учрашиш учун Бэттл-Крикка бордим. Отам билан шаҳарнинг қоқ марказидаги Ритци кафесида учрашишимиз керак эди. Отам кафега етиб келган, дераза ёнида ўтириб, қаҳва ичаётган эди. Чамаси, отам мени биринчи бўлиб кўрди, чунки унга кўзим тушганда, дарров нигоҳини олиб қочди. Учрашув ҳақидаги ташаббус мендан чиққан эди, энди эса афсус қила бошладим.
Мен кафега кирдим, отам билан унинг янги дугонаси Гейл ўтирган столга келиб, уларнинг қаршисига жойлашдим. «Бу — менинг ўғлим Джош», — деб таништирди отам. У аста бошини қимирлатиб қўйди ва оҳиста менга қўлини чўзди. Отам мен ҳақимда унга кўп нарсалар олдин айтган, шекилли.
— Нима буюрасизлар? — деб сўради томдан тараша тушгандай официантка.
— Марҳамат қилиб, қаҳва, — деб жавоб бердим мен.
Отам қўли билан ишора қилди:
— Ейишга бирон нарса буюртма бергин, мен сени меҳмон қилай.
Мен «йўқ» дегандай бошимни чайқадим, қаҳванинг ўзи етарли. Яна бир неча лаҳза отам икковимиз бир-биримизга қараб ўтирдик. Аниқроғи, бир-биримизга билдирмай қарардик, кейин эса дарров кўзларимизни четга олиб қочардик. Орамизда бизни абадий ажратиб турган жарлик бордай эди, ана шу жарлик суҳбатнинг бир маромда кетишига ҳалақит берарди.
— Ота, — деб гап бошладим — Худди тепкини кутаётган итдай, отамнинг озғин гавдаси янада таранглашди. — Ота, — деб ичимдан керакли сўзни чиқаришга тиришиб. Ниҳоят, елкамдан юкни улоқтирдим: — Ота, мен сизни яхши кўраман.
Қайси биримиз қаттиқроқ ҳайрон бўлдик экан — менинг сўзларимни эшитган отамми ёки бу сўзларни айтган менми — билолмадим. Мен отамни яхши кўриш ёки уни кечириш истагини мутлақо ҳис қилмаган эдим. Ўша касофатнинг дастидан онам ўлганига, оиламиз пароканда бўлиб кетганига асло шубҳа қилмасдим. Узоқ йиллар давомида ухлашга ётганимда хаёлларга берилиб, қандай қилиб отамни ўлдирсам экан, полициянинг қўлидан қочиб қутулсам экан, деб ўйлардим. Ҳатто ҳозирда — янги имонга келганимда ҳам, қароримда қатъий эдим, отамдан бундан сўнг ҳам нафратланишим аниқ эди.
Сукут тоқат қилиб бўлмайдиган даражага етди. Мен қўлимдаги идишга кўзимни узмай, гўё унинг тубида нима борлигига ва келажак бизга нима тайёрлаб беришига қараб тургандай эдим. Ниҳоят, отамнинг ҳирқироқ овози ноқулай жимликни бузди:
— Менга ўхшаган бебурд отани қандай қилиб кечира оласан? — деб сўради у.
Отамнинг саволига жавоб бергим келмади. Ҳар ҳолда, худди шу топда. Аммо чўпон Логан мен билан бекорга вақт ўтказмаган экан.
— Энди мен масиҳийман, — деб жавоб бердим.
Шу гапни айтиб, кўзимни олиб қочдим, отам ҳам шундай қилди. Отам ҳозир нимани ўйлаётгани менга қоронғу эди. Ҳатто шу лаҳзада ҳам мен ичимда Худога, эй Худойим, менга ижозат бер, бундан кейин ҳам ўзининг оиласини пароканда қилган бу одамдан нафратланиб юрай, деб ибодат қилдим. Аммо ибодат ичимдан чиқмади. Шу вақтда нафратим ҳам ғойиб бўлди. Тилимда, эй ота, сиз севишингиз ва ҳимоя қилишингиз керак бўлган одамларга қанчалар зарар келтирдингиз, деган сўзлар айланиб юраверди. Аммо оғзимни очишим биланоқ, тилимдан фақат «Ота, мен сизни яхши кўраман» деган сўзлар чиқишини аниқ билардим.
Ана шунда, масиҳийлик — бу афсона эмаслигини тушундим. Мен бу ерга қандай сўзни айтиш мақсадида келган бўлсам, ўша сўзларни айтдим. Бундан сўнг нима қилишимни билмасдан, ўрнимдан турдим ва бирон сўз айтмасдан чиқиб кетдим.
Чўпон Логан отам билан бўлиб ўтган учрашув ҳақида жон қулоғи билан эшитди. Мен, тўғриси, бу учрашув ҳақида ижобий фикрда эмас эдим.
— Худонинг амрларига итоаткорлик, — деди чўпон, — бу ҳис–туйғу эмас, балки хатти-ҳаракат.
— Биз итоаткорликка даъват қилинганмиз, — деб қўшимча қилдим мен, — натижа эса Худонинг қўллари иши.
— Худди шундай, — деб жавоб берди чўпон табассум билан, — энди эса, менинг фикримча, сенга кўп азият келтирган бошқа бир одамга гал келди.
Мен бир неча сония олдин Худога итоаткорлик ҳақида ишонч билан гапирганимга қаттиқ афсус қилдим. Ўша одамнинг бадбўй нафаси ҳавода сезилиб тургандай эди. Мен ўрнимдан сакраб туриб, чўпон Логаннинг кабинетида полни қадамлаб ўлчагандай у ёқдан-бу ёққа юра бошладим.
— Ҳатто илтимос ҳам қилманг, — дедим ниҳоят, — ё ҳазиллашяпсизми?
— Мен ҳар доимгидай жиддий гапиряпман, Джош.
— Йўқ, бу мумкин эмас.
— Худо учун имконсиз нарса йўқ.
Мен чўпон Логанга қарадим, у гўё елкамдан итараётгандай эди:
— У бир неча йиллар давомида менга нималар қилганини наҳотки билмасангиз! Балки фақат менга эмас, бошқа болаларга, ўсмирларга ҳам шундай ишларни қилган! Қандай қилиб сиз мендан, ўша одамни кечиргин, деб илтимос қила оласиз. Э, дўзахда куйиб адо бўлсин. Ўзим уни ўша ёққа жўнатаман!
Чўпон Логан каминда ёнаётган оловга тикилиб қолди:
— Сен уни кечиришинг унинг қилмишларини асло оқламайди, Джош. Аммо кечириминг ўзингни ўтмиш кишанларидан халос қилади. Кечирим ҳаётда олға босишинг учун сенга имкон беради, шунингдек, адашган қалбларга тавба қилиш имконини ҳам яратиб беради.
Энди нигоҳимни оловга қаратиш навбати менга келди:
— Агар масиҳийлик шундай бўлса, унинг менга кераги йўқ. Тушунишимча, идеал оламда кечириш — бу тўғри иш. Аммо сиз мендан имконсиз нарсани сўраяпсиз. Мен Уэйн Бейлини кечира олмайман.
— Мен сендан Уэйн Бейлини кечиргин деб сўрамаяпман, Джош.
— Ундай бўлса ким сўраяпти? Худоми?— деб тўрсиллатиб гапирдим. —
Чўпон Логан бир лаҳза сукутда қолди, мен эса ундан кўзимни узмасдан қараб турардим. У олижаноб одам эди, аммо бир неча йиллар давомида менинг ҳаётим оққан ўзанни ўзгартиришга унинг кучи етмасди. Бу ҳақда ўйлашга энди кеч. Мен ундан кўра, ўзимга мурожаат этиб ғудурладим:
— Ҳеч ким мени тушунишни истамайди. Ҳеч ким.
Чўпон Логан худди бир нарса демоқчидай, менга қаради. Аммо ҳеч нарса демасдан, қўлини узатиб, Муқаддас Китобни олди. У бир томоғини қириб олди-да, Луқо баён этган Муқаддас Хушхабардан ўқий бошлади: (23:33, 34): «Бош суяги деган жойга етиб келганларидан сўнг, аскарлар Исони хочга михладилар. Исо билан бирга иккита жиноятчини ҳам михладилар, уларнинг бири Исонинг ўнг томонида, бири чап томонида эди. Исо:
— Эй Ота! Уларни кечиргин, улар нима қилаётганини билмайдилар, — деди».
Мен орага гап суқдим:
— Уэйн Бейли нима қилаётганини жуда яхши билган.
— Исо ҳам нима қилаётганини биларди, — деб жавоб берди чўпон Логан.
Бу бирданига юз бермади — яна бир неча ой керак бўлди, чўпон Логан билан бир неча марта юрагимни тўкиб суҳбатлашимга тўғри келди. Эсимда, аввалига, Уэйн Бейли қаерда яшашини била олмасам керак, деб умид қилган эдим. Лекин адрес ҳам дарров топила қолди, мен унга қўнғироқ қилдим. Суҳбатимиз кўпга чўзилмади. Мен унга, уйингда кутиб ўтир, ҳозир бораман, дедим.
У шу ерда — Мичиганда, Жексон шаҳарчасининг овлоқ кварталида яшар экан. Мен сийқаси чиқиб кетган эшикка яқинлашиб, эшикни тақиллатдим. У эшикни очди ва мен ичкари кирдим. У ўзининг квартирасига қараганда, бизнинг уйга яхши қарагани шундоқ кўриниб турарди: на сервиз идишлар бор, на тўтилар бор. Мен сочлари оқарган, букчайган, қарашлари хавотирли одамни кўриб турардим. Мен муддаога ўтдим-қўйдим:
— Менга қилган ишларинг ниҳоятда жирканч, Уэйн. Жирканчдан бошқа нарса эмас! Мен энди Исо Масиҳ Нажоткор ва Раббий эканини билдим. Мен бу ерга келишимдан мақсад... сенга...
Астойдил такрор-такрор миямга қуйиб олган сўзларим хаёлимдан учиб кетган эди. Худога илтижо билан, куч ато қилгин менга, деб ёлвордим, Айтишим керак бўлган сўзлар калладан эмас, балки юракдан чиқиши кераклигини тушундим.
Чуқур нафас олиб, гапимни давом эттирдим:
— Уэйн, ҳаммамиз гуноҳкормиз, биронтамиз ҳам Худонинг комиллик мезонларига жавоб бера олмаймиз. Ҳаммамиз оқланишга муҳтожмиз, шунинг учун...бир сўз билан айтганда, сен эшитишинг керак бўлган сўзларни айтиш учун бу ерга келдим.
У сўник кўзларини мендан узмай, қараб турарди.
Бир лаҳзада буларнинг ҳаммаси нотўғри, аслида бундай бўлмаган деб ишонишни истардим. Аммо ҳаммаси ҳақиқат эди, овозим борича мен шундай деб айтишим керак эди:
— Масиҳ сен учун ҳам, мен учун ҳам ўлган. Сени кечираман, Уэйн. — Орқамга қайрилиб, эшикка томон бир қадам ташладим, аммо унга охирги марта яна бир бор қарадим: — Ҳа. Яна бир гап, Уэйн. Агар бирон болага яқинлашганинг қулоғимга етиб келса,... билиб қўй, тавбангга таянтираман!
Мен автостоянкага келиб, машинага ўтирдим.
Бэттл-Крикка бир соатларда етиб келдим. Бутун йўл бўйи ёмғир ёғди.
— Биласанми, Джош, яқинда мен нима ҳақда ўйладим… — деб қолди чўпон Логан одатдагидай, ҳафтанинг ўртасида навбатдаги машғулотга келганимда.
— Йўғ–э? Шунинг учун охирги пайтларда ўйланиб юрган экансиз–а, — қочирим қилдим мен жавобан.
Чўпон Логан кулиб, столдан турди:
— Юр, озгина сайр қилиб келамиз? Кун ҳам ажойиб!
Баҳор охирлашиб қолган, йилнинг бу пайтида Мичиганда дарахтлар кўм-кўк барглар билан қопланган, ёввойи гулларнинг гўзал ранглари ер юзини ниҳоятда жозибали қилган эди.
— Бундай пайтларда беихтиёр Мартин Лютернинг сўзлари хаёлимга келади, — деб гап бошлади чўпон Логан. Биз унинг уйи орқасида бошланган ўрмон сўқмоғи бўйлаб кетар эканмиз, у гапида давом этди: — Лютернинг айтишича, Худо Хушхабарни нафақат Муқаддас Китоб саҳифаларига, балки дарахтларга, гулларга, булутларга ва юлдузларга ҳам ёзар экан.
Мен маъқуллагандай бош силкидим. Шуниси тушунарли эдики, аслида у мен билан бутунлай бошқа нарса ҳақида гаплашмоқчи. Аммо мен чўпонни шошилтиришни, ўртага саволлар суқмасликни афзал билдим.
— Сен Уитондаги коллеж ҳақида эшитганмисан? — деб гапини давом эттирди у бир оздан кейин.
— Йўқ, — деб жавоб бердим. — Қаерда у?
— Чикаго яқинида. Бир пайтлар у ерда Билли Грэм ўқиган.
— Билли Грэм?
— Ҳа-ҳа, Билли Грэм. Масиҳий гуманитар коллежлари орасида энг яхшиси — Уитон коллежи. Ўйлайманки, агар сен ўқишингни ўша ёққа кўчириб, ўша коллежни битирсанг, яхши бўларди.
— Нимага?
— Чунки сен навбатдаги қадамни ташлашга тайёр бўлдинг, Джош. Мен билганларимнинг ҳаммасини сенга ўргатдим.
Мен бу кутилмаган таклифдан тўхтаб қолдим:
— Жаноб Логан, сиз менга жуда кўп вақт ажратиб, эътибор бергансиз. Сизга ўхшаган устозни қаердан ҳам топа олардим. Сиз каби домлалари бор коллежни топишнинг ўзи амри маҳол.
— Шундай бўлганда ҳам, Джош, менинг билимларим ва маълумотим чегараланган, — деб жавоб берди у сўқмоқ бўйлаб тўхтамасдан кетар экан, мен ҳам ундан орқада қолмаслигим учун қадамимни тезлатдим. — Тушунарли. Уитон сенга ҳазилакам жой эмас. Бутун кучингни ўқишга сарф қилишингга тўғри келади, аммо...
У қайрилиб, одатдаги далда берувчи тасбассуми билан менга юзланди:
— Ўйлашимча, сен бу даъватни қабул қилишга тайёрсан, шекилли.
— Бу коллежда ўқисам юристлик касбига яхши тайёргарлик кўришимга ёрдам бўлади, деб ҳисоблайсизми?
— Сен қандай касб танлашингдан қатъий назар, Уитон юксакда қолишингга ёрдам беради. Мен у ерда баъзи бирларини танийман, шунинг учун менинг энг яхши тавсияномам билан у ерга борасан. Агар истасанг, бир-иккитасига қўнғироқ қиламан, кўрайлик-чи, бундан нима чиқар экан.
— Тўғри, жаноб, сизнинг тавсиянгиз жуда ҳам керак бўлиб қолади.
Атрофимдаги дарахтлар ва гуллардаги, тепамдаги кўм-кўк осмонда буралиб-буралиб кўтарилаётган оппоқ булутлардаги Худонинг хушхабаридан ҳаяжонланиб, муаттар ҳиддан тўйиб нафас олдим.
Ўн биринчи боб
Мени Уитон коллежининг учинчи курсига қабул қилдилар. Мен 1960 йилнинг кузида — коллежнинг юз йиллиги юбилейида машғулотларга киришдим. Ўқув дастурим иқтисодиёт, тарих, давлат ва ҳуқуқ, инглиз тили ва илоҳиёт фанларини қамраб оларди. Энди ўқиш, яна ярим кун иш менинг вақтимни тамомила банд қиларди, шу боис Мичиганга Линнга телефон қилиб мулоқот қилишим учун аранг вақт ажратардим. Барибир, мен ўзимни бахтиёр ҳис қилардим ва келажакка умид билан қарардим.
1961 йилнинг январь ойида Джон Ф. Кеннеди Қўшма Штатларнинг ўттиз бешинчи президенти сифатида қасамёд қабул қилди. У инаугурация мактубида дунё халқларини «инсониятнинг умумий душмани — зўравонлик, қашшоқлик, хасталик ва урушлар»га[14] қарши кураш олиб боришга даъват этди. Ҳа, бу олижаноб туйғулар бўлиб, буларга тўлиқ қўшилдим, аммо менинг тушунишимча, Исо Масиҳнинг Хушхабарини бутун дунё бўйлаб ваъз қилмасдан бу мақсадларга эришиб бўлмас эди.
Ўқишга бўлган ғайратим сусаймади, мен илгаригидай юрист бўлишга қатъий қарор қилган эдим. Уитондаги машғулотлар грамматика ва нутқ маданиятига, қоғозда ўз фикрларимни баён қилиш лаёқатига ва тадқиқотчилик кўникмаларига аста-секин сайқал беришимига ёрдам қилди. Менга иккита масиҳий бизнесмен келиб, коллежни тамомлаганингдан кейин икковимиз ҳам юридик мактабда ўқишинг учун ҳақини тўлаймиз, деб таклиф қилди.
Узун қиш, гарчи секинлик билан ва истамаса ҳам, чекинди. Худо ҳам, ҳаётнинг ўзи ҳам энди мен томонда бўлиб туюларди.
Шунда фавқулодда, тасаввурга сиғдириб бўлмайдиган ҳодиса юз бериб қолди.
Мен машинада темир йўлни кесиб ўтиш жойида ўтирибман. Радиони тинглаб турганимда, юк машинаси бор тезлиги билан машинамга шундай куч билан урилдики, автомобилим ағдарилиб, рельснинг устига бориб тушди. Менимча, юз берган воқеани поезддаги машинист кўрмади, агар кўрганда ҳам ҳеч нарса қилолмаган бўларди. У бу тезликда поездни тўхтата олмас эди.
Автомобилим елдек учиб бораётган поездга бир қарич қолганда тўхтади. Агар бир неча сантиметр олдинга тушганда эди, тамом-вассалом, алвидо. Кейин маълум бўлдики, пикап ҳайдовчиси маст экан.
Зарба мени орқага улоқтириб ташлади, ҳайдовчи ўриндиғини машина салонидаги полга маҳкамлаб турган пўлат пружина йигирма сантиметрча букилиб кетган экан. Шу зоҳоти юз берган воқеага гувоҳ бўлган кўплаб одамлар бизни ўраб олди. Етиб келган полиция кўрсатмаларни ёзди. Бир нотаниш одам менинг оғир аҳволда қолганимни сезиб, мени ётоқхонага олиб бориб қўйишга чоғланди.
Унинг машинасидан тушганимдан кейин, у мендан яна «Аҳволинг яхшими? Бирон жойинг оғримаяптими? Ишониб кетаверсам бўладими?» деб қайта-қайта сўради. Бу пайтда шилинган жойларимни ва асабийлашганимни ҳисобга олмаганда, ҳаммаси жойида эди. Аммо эртаси куни мен ҳушимдан кетибман, тез ёрдам машинаси мени касалхонага олиб кетибди. Маълум бўлишича, мен қаттиқ шикастланган эканман: машинамнинг ўриндиғида бош қўядиган ёстиқчаси бўлмагани сабабли бошим билан ўриндиқнинг суянчиғидан зарба билан орқага урилган эди, бунинг оқибатида бўйин пайлари ва елкамнинг юқори қисми қаттиқ шикастланган экан.
Оғриқ чидаб бўлмас даражада кучли эди.
Мени тўрт кун давомида интенсив даволаганларидан кейин, яна ўн кун шифохонада ётдим. Бир кун эрталаб доктор, бугун сизга жавоб берамиз, энди уйингизда даволанишни давом эттирасиз, деб айтиб қолди.
— Яхши бўлиб кетишингиз учун вақт керак, — деди доктор, — шунинг учун уйга бориб даволансангиз яхшироқ бўлади.
Бир қарашда, бу тўғридай бўлиб кўринарди, аммо доктор уйимдаги аҳвол қандай эканлигини билганда эди, мени уйга жўнатмаган бўларди. Чамаси, доктор буни сезди, шекилли, унинг таклифи мени хижолатга солди:
— Сизни лозим даражада парвариш қилишлари учун, отангиз одам ёллашга ваъда берди.
— Сиз отам билан гаплашдингизми?
— Ҳа, биз ҳамма нарса тўғрисида келишиб олдик.
— Мен билан юз берган воқеадан кейин уни ҳеч ким топа олмайди, деб ўйлаган эдим.
Доктор каравотимнинг бир четига ўтирди:
— Бир неча кун илгари у билан боғланган эдик.
Мен нафасимни ростладим:
— Айтинг-чи, мен уйда қанча вақт бўламан?
— Уч ёки тўрт ҳафта бўлсангиз керак. Аҳволингиз қандай бўлишига боғлиқ.
— Дарсларим нима бўлади? Ҳа демай имтиҳонларим бошланади.
— Билишимча, коллежингиз маъмурияти буни ҳал қилган. Ҳозирги пайтда сиз фақат тезроқ соғайишни ўйлашингиз керак. Бунинг учун эса ўрнингиздан турмай даволанишингиз керак бўлади.
Аммо мени кўндириш осон эмас эди:
— Уйга қандай кетаман?
— Тез ёрдам машинаси олиб кетади.
— Юнион-ситигача-я? Доктор, ахир, икки юз километрдан ортиқ йўл-ку!
— Шунинг учун тушдан кейин жўнайсизлар. Сизни носилкага ётқизиб, йўлда тасодифан силкинмаслигингиз учун яхшилаб носилкага маҳкамлаб қўядилар. — Доктор елкамга қоқиб қўйди. Танам таранглашиб кетганидан бўйнимда яна оғриқ пайдо бўлди.
— Ҳолатингни тушунмаяпман деб ўйламагин, ўғлим, — деб қўшимча қилди доктор, — аммо ҳаракат қилиб кўр... нима дейишни ҳам билолмай қолдим... тасаввур қилгин: бу навбатдан ташқари каникул. Нима дейсан, тўғрими?
— Яхшиси, бу ҳақда умуман ўйламайман.
Доктор охирги эътирозимни эшитган бўлса ҳам, унга асло парво қилмади. У бошқа беморлардан ҳам хабар олиши керак эди, бу пайтда доктор эшик олдига бориб қолган эди. Мен тутқаноғи бор, ҳозир касаллиги хуруж қилиб қоладиган одамдай шипга тикилиб қолдим. Уйга бориш нима эканини мен жуда яхши тушунардим. Аммо бунинг олдини олишга кучим етмас эди. Ўтмишнинг шафқатсиз саҳналари бирин-кетин кўз олдимдан ўтаверди. Мен онамнинг кўз ёшларини кўрдим, унинг инграган заиф овозини эшитдим. Мен, илгаригидай, отамнинг бўйнидан қандай қисганимни ҳис қилдим, отамнинг бошини унитазга бир неча марта ботириб олганимни, ювинди бачогидан қуйилаётган сувнинг шовиллашини эшитдим, қон аралаш тупурган отамни мендан ажратиб олган полициячининг кучли қўлларини эсладим.
Мен ибодат қилмоқчи бўлдим. Бахтимга, энди Исо барҳаёт эканини ва мени эшитишини билардим. У билан дўстим билан гаплашгандай гаплашардим. Илгариги ғазаб ва саросималик йўқ эди. Ҳа, Исо менинг дўстим ва тасалли берувчим эди. Мен аста-секин тинчланиб, юз бераётган ҳодисаларга бошқача нуқтаи назардан қарашга ҳаракат қилардим.
Мен, аввало, отам билан умумий тил топишганимизни ўзимга эслатдим. Мен энди унга нисбатан нафратни ҳис қилмасдим, ҳатто айрим ҳолларда унга қилган қилмишларимдан виждонан қийналардим. Отам билан ярашиш осон кечмади. Лекин менга бу ҳол вақтинчаликдай туюларди. Мен уйга боришни асло истамасдим.
Ўн иккинчи боб
Доктор менга тушлик ейиб олишимни эслатди, аммо асло иштаҳам йўқ эди. Талабалар ётоқхонасида қўшним Дик Пёрнел шифохона ёнидан ўтаётиб, мендан хабар олгани кирган экан. Мен унга уйга кетаётганимни ва уйда шифоланишни давом эттиришни айтдим.
— Сени қара-я, омадинг бор экан! — деди у.
— Нега омадим бор экан?
— Ахир, хонадонда тайёрланган овқат, ўзингнинг ўрин-тўшагинг, эски дўстларинг, мазза–ку!
— Ҳм, агар бир томондан қарасанг, тўғри, омадим юришган.
Дик ёки Уитондаги бошқа дўстларим уйимдаги шароитни билишларини умуман истамасдим. Худди шу пайтда палатага каталкани судраб «тез ёрдам»дан икки санитар йигит кириб қолди. Улар қора форма кийган, қора кийинганлари учун бўлса керакки, юзлари менга бўздай оқаргандай туюлди. Уларнинг бу қиёфасидан мен сесканиб кетдим. Улардан бирининг бўйи баланд, иккинчисиники пастроқ, аммо икковининг юзи ҳам бир хилда — мотамсаро эди.
— Эй, йигитлар, сизлар мабодо дафн маросимлари компаниясидан эмасмисизлар? — деб ҳазиллашдим мен. — Мени қаёққа олиб кетяпсизлар?
Чамаси, менинг ҳазилим санитарларга ҳеч қандай таъсир қилмади, улар оғиз ҳам очмадилар. Улар бирон сўз демасдан, мени каталкага ётқизиб, шифохона коридори бўйлаб олиб кетдилар. Дик шоша-пиша мен билан хайрлашди.
— Тез орада кўришамиз, Джош! — қўлларини силкиб хайрлашар экан у, — сен учун ибодат қиламиз, дўстим! — деди.
Мен ҳам унга жавобан қўлларимни кўтаришни жуда истардим, аммо қўлларимни ҳам, оёқларимни ҳам қимирлата олмасдим. Шипдаги чироқлар тескари томонга сузарди, иккала санитар бу пайтда тез ёрдам қабулхонаси орқали мен ётган каталкани ташқарига олиб чиқдилар. Бу ерда мени машина кутиб турарди. Машина — юмшоқ юрадиган «кадилак» бўлиб, тўқ сариқ рангга бўялган эди.
Бўйи пастроқ санитар «тез ёрдам» салонида менинг ёнимга жойлашди.
— Менинг исмим Гюнтер, — деб ўзини таништирди.
У ҳарсиллаб нафас олаётганига эътибор бердим.
— Аҳволингиз яхшими? — деб сўрадим, мабодо жойимизни алмаштирсакмикан, каталкага сиз ётинг, деб унга таклиф қилмоқчи эдим.
— Юрак безовта қилади, — деди у ҳеч пинагини бузмасдан.
— Юрагингизга нима бўлган? — деб сўрадим.
— Насос қонни етарли етказиб бера олмайди. Доктор бу хасталикнинг номи бор, деб айтган эди — қандайдир жуда ғалати сўз — ўзимча бу хасталикка «пульс йўқолиши хасталиги» деб ном қўйиб олганман.
— Нима, пульс йўқолиб коладими?
Гюнтер бошини қимирлатиб, кафтларини очган ҳолда юқорига кўтарди:
— Бунисида пульс йўқ, — деди у. Сўнг бир оз оёғини кўтарди–да, — бунисида ҳам пульс йўқ, — деди.
— Дарвоқе, ажойиб бир маҳлуқ экансан–ку, Гюнтер, — дедим мен. — Юриб турган экспонатнинг ўзигинасан–а.
Гюнтер аввалгидай бир хил овозда касалликларини санаб кетди:
— Чап кўзим умуман кўрмайди, ўнг кўзимда қандайдир оқ нуқталар сузиб юради. Бунинг устига, бошим айланади… ҳушимдан кетиб қоламан… бошим оғрийди…
— Бундай ҳолда қандай қилиб ўз ишингни эплаб юрибсан, ҳайронман…
Гюнтер лабини қисди:
— Уч марта у дунёга жўнаб кетишимган сал қолган эди. Ҳар сафар аранг қутулиб чиқавердим.
— Менимча, санитарлик иши учун бу энг яхши тавсия.
Гюнтер хохолаб кулди. Сафаримизнинг бошланиши ёмон эмасди. Ахир, олдинда бизни узоқ йўл кутаётган эди.
Аммо йўлнинг ярмини мен ухладим, шекилли.
— Деярли етиб келдик, — деди Гюнтер. — Юнон–Сити бўйлаб ўтиб боряпмиз.
Гюнтер ва мен жойлашган тез ёрдам автомобили салонининг иккала томонида узун ойна бор эди, мен кўзларимни қисиб, кичкина шаҳарчамизнинг қандайдир белгиларини аниқлаб олишга муваффақ бўлдим. Ана, асосий кўчадан ўтдик: «Реджистер Трибьюн» таҳририяти, Хенсли дўкони, Уитинг аптекаси, Фабиано музқаймоқ кафеси, маҳаллий фермерлар сут топширадиган сутни қайта ишлаш фабрикаси. Озиқ-овқат дўкони. Ёмон ном чиқарган, пиво сотадиган «Даффи» кафеси.
Сент-Джо-ривер сувларида акс этаётган қуёш нурлари кўзларимни қамаштирди. Кейин Юнино-Лейк кўлини айланиб ўтдик. Яна бир неча дақиқа ўтди, фермамиздан узоқ бўлмаган йўлга чиққанимизни тушундим. Фермага олиб борадиган тошлоқ йўлга бурилганимизда, мен билан «саломлашиш» учун ҳар бир ўйдим-чуқур, ўнқир-чуқурлар мени орзиқиб кутаётгандай туюлди. Мен гўё қуёшда қорайиб, елкалари куйиб кетган йигитга ўхшар эдим. Эринмаган ҳар қандай кимса эса куйган елкаларимга зўр бериб қоққандай бўларди.
Бир муддат ўтгач, нигоҳларим уйимиз ёнида ўсаётган катта мажнунтолга тушди. Унинг кўм-кўк барглари, худди нафис парда сингари, тебранарди. Ҳеч бўлмаганда, битта ёқимли хотира қолди-ку. Мажнунтол қандай ўсиб чиққан бўлса, уйимиз билан ёнма-ён ҳамон ўсмоқда деган фикр менда кутилмаган енгиллик пайдо қилди.
Тез ёрдам машинаси тўхтади, кейин орқага тисарилиб, дарвозага тақалиб келди. Лекин мени ҳеч қандай энага кутиб олмади.
— Аҳволинг яхшими, Гюнтер? — деб сўрадим.
Гюнтер носилкани ерга қўйди:
— Бир оз нафасимни ростлаб олайин.
— Сизга нима қилди? — деб отамнинг унга қилган мурожаатини эшитдим.
— Унинг пульси урмайди, — деб мен Гюнтернинг ўрнига жавоб бердим.
— Нима бўпти? Мен ҳали ҳеч кимни қўлимдан тушириб юборганим йўқ-ку, — деб шоша-пиша гапирди у носилканинг дастасидан ушлар экан.
Отам уйимиз меҳмонхонасидан мебелларни олиб чиқиб ташлаб, уларнинг ўрнига кроват қўйган экан. У кроватни шундай жойлаштирган эдики, унга чиқиш ҳаммага қулай эди. Гантер билан тез ёрдам ҳайдовчиси ременларни ечиб, мени носилкадан кроватга ётқизганларида, ижирғаниб кетдим. Шипга тикилдим, шу пайт отамнинг ёрдам берганлари учун санитарларга миннатдорчилик билдирган овозини эшитдим. Маълум вақтдан кейин машина ўрнидан қўзғалганини эшитдим. Сўнгра отам хонада сўзсиз, сукутда туриб қолганини сездим.
— Энага қани? — деб сўрадим мен.
— У бугун кела олмас экан, эртага келади.
Мен жим қолдим. Отамнинг овозидан қандайдир кўнгилсизликни сездим. У одатдагидан бошқачароқ гапирарди. У яна гапирганда, гап нимадалигини тушундим: отам ичмаган эди.
— Сенга бирон нарса керакми? — деб сўради у.
— Ҳозирча ҳеч нарса керак эмас.
Отамнинг қадам товушлари эшитилиб турарди — у меҳмонхонадан ўтиладиган умумий хонага кирди ва ўзининг севимли креслосига ўтирди. Бирдан уйда ғалати, ҳатто даҳшатли жимлик чўкди. Отам яна битта сигарет чекиш учун гугурт чаққанини эшитди. Хонада пашша ғинғиллай бошлади. Ҳамма товушлар ғайритабиий равишда баланд туюларди. Мен пашшанинг гоҳ у ёққа, гоҳ бу ёққа учишини нигоҳим билан кузата бошладим. Бирдан хаёлимга менга уйга жавоб берган докторнинг гапи келди: «Буни навбатдан ташқари каникул деб тасаввур қил». Нима бўлса бўлди! Тез ёрдам машинаси мени касалхонадан олиб кетишидан олдин бир сеанс гипноз олишим менга ҳалақит бермаган бўларди.
Орадан қанча вақт ўтганини билмайман, балки мен ухлаб қолгандирман ҳам, айта олмайман. Аммо тўсатдан хонада мендан бошқа кимдир борлигини сездим. У чурқ этмасдан, жимгина менга қараб турарди. Аммо қараш учун бошимни кўтара олмасдим.
— Ота? — деб чақирдим. — Сизмисиз?
Жавоб ўрнига секин-секин ҳиқиллаган йиғи овозини эшитдим. Яхшироқ қараш учун беихтиёр равишда ўтиришга ҳаракат қилдим. Аммо оғриқ вужудимни тешиб юборгудай бўлди, яна ўзимни ёстиққа ташладим. Фақат хонада ким борлигини кўриш учун нигоҳимга зўр беришдан ўзга чора қолмади. Сўнгра кўз қирим билан отамга қарадим — у дераза ёнида турар, бир оз букчайган, худди ошқозони оғриётган одамдай эгилиб олган эди. У отам эди.
— Нимага йиғлапсиз? — деб сўрадим ундан.
Отам жавоб бермади. Жавоб бериш ўрнига у хонада гоҳ олдинга, гоҳ орқага индамай қадам ташларди.
Кутилмаганда, отам каравотимга — менинг ёнгинамга ўтирди.
— Нима бўлди, ота? — деб сўрадим. Отамни олдинлари ҳеч қачон бундай аҳволда кўрмаган эдим. Кўзларидан оқиб тушаётган ёшлар, ҳақиқатан, мени қўрқитиб юборди.
Ниҳоят, у узуқ-юлуқ овоз билан гапирди:
— Қандай қилиб...сен... — отамнинг овози узилди, у жим бўлиб қолди. Негадир мен, отам гапини охирига етказади-ю, ўрнидан туради-да, кетади, деб ўйладим. — қандай қилиб... сен... менга ўхшаган... отани яхши кўрасан?
Шу топда соқов бўлиб қолдим.
Маълум вақт у менга қараганича, жим ўтирди, сўнгра кўз ёшларини қўли билан артишдан тўхтамай, нигоҳини дераза томонга қаратди.
— Ўшанда… ўша куни кафеда… сизни яхши кўраман, деб айтдинг.
— Шундай, ота.
Отамнинг кўз ёшлари тўхамасди:
— Қандай қилиб?
Мен нима деб жавоб қайтаришни билмасдим. Калламда фикрлар қуюндай чарх урарди, аммо ҳечам керакли сўзни топа олмасдим. У ўрнидан туриб, яна хонанинг у томонидан бу томонига юра бошлади.
— Ота, — дедим ниҳоят. — Ота…
Отам юришдан тўхтади. Очиқ деразадан кирган шабада пардани қимирлатаётганини эшитиб турардим. Сўнгра отам яна кроватимнинг четига ўтирганини сездим. Бошимни бир оз кўтариб, дастлаб кўраётганларимга ишонмадим. Отам ҳеч қачон дўстлик туйғуларини ёки бошқаларга хайрихоҳлигини намойишкорона билдирмаган эди, унинг бунақа одати йўқ эди. У ҳеч қачон ҳеч кимга, қолаверса менга ҳам, сени яхши кўраман, деб айтмаганди. Энди эса бостириб келаётган ҳиссиётларидан, ҳозир отам ақлдан озиб қоладигандай туюлди.
— Ота, — деб яна гап бошладим, кейин бир оз вақт жим бўлиб қолдим. — Мен ҳақиқатни билиб олдим ва ўша ҳақиқат ҳаётимни тамомила ўзгартирди. Худо инсон бўлиб келди, Унинг исми — Исо. Шунақа, ота, сиз Исога келишингизни ва У билан қолишингизни У жуда истайди.
Отам кўз узмай менга қараб турарди, унинг ҳайратомуз қарашини сезиб турардим. Бу пайтда бегона фикрларни уқиб олиш қобилияти учун мен кўп нарсани бериб юборган бўлардим. Отам нима ҳақда ўйлаяпти экан? Чамаси, бу лаҳзаларда вақт тўхтаб қолгандай эди. Сўнгра отам ўрнидан туриб, уйдан чиқди.
Билмадим, қанча вақт ўтдийкин. Хона илиқ эди, пашша тўхтовсиз ғинғиллаб учарди. Орадан тахминан ярим соатлар ўтгандан кейин отам яна уйга кириб келди. У тепамга келиб эгилди, унинг юзи кўз ёшларидан ҳали ҳам нам эканини кўрдим.
— Джош, — деб гапирди отам. — Агар Исо сенинг ҳаётингда қилган ишларни менинг ҳаётимда қила олса, мен ҳам Уни билишни истайман.
Энди йиғлаш навбати менга келди:
— Уни ўзингизнинг ҳаётингизга таклиф қилишингиз керак, ота! Унга қалбингизни очиб, ибодат қилишингиз зарур!
— Нима деб ибодат қилишни билмайман-да, ўғлим.
— Юрагингизда борини Унга айтсангиз — бўлди.
Отам оддийгина ибодатни, таъбир жоиз бўлса, «фермер ибодати»ни айтди: «Эй Худойим, агар Сен Худо бўлсанг, агар Масиҳ Сенинг Ўғлинг бўлса...агар оиламга қилган қилмишларим учун мени кечира олсанг...» Отамнинг овози узилиб қолди. Лекин у ўзини қўлга олиб, чуқур нафас олди-да, юракдан чиқаётган сўзлар билан чин дилдан ибодат қилишда давом этди: «Ўғлимнинг ҳаётини Сен қанчалар ўзгартирганингни кўрдим... Унинг ҳаётида қилган ишларингни менинг ҳаётимда ҳам қилсанг.... Сендан сўрайман... — Отам кўкракларига муштлаб. хитоб қилди: — Илтимос, қалбимга кир!»
Унинг кўкрагидан ўкирик отилиб чиқди, у ҳамма юз берган воқеалардан, табиийки, эгилган, қадди букилган эди. Мен ҳам ўкириб юбордим, кўз ёшларим юзимдан оқиб тушиб, бутун атрофимга ёйилди, мен худди сув остида қолиб, сузиш бассейни тубидан юқорига қараётгандай эдим. Юзларим кўз ёшларидан бутунлай ҳўл бўлиб кетган, аммо ҳеч нарса қила олмасдим. Чунки мен ҳатто қимирлай олмасдим. Отам қўлларини чўзиб, кўз ёшларимни артиб қўйди. Лекин юрагимдан отилиб чиқаётган ажойиб шодлик мени баттар йиғлашга мажбур қиларди.
Биласизми, кимдир ҳаётини Масиҳга берганда, ҳаммаси бошқача бўлиб қолади. Мен тавба қилганимда, менинг фикрларим ва хатти-ҳаракатларим ўзгара бошлади, аммо бирданига эмас — бунга бир йилдан кўпроқ вақт кетди. Отам Масиҳга келганда, бу ўзгариш бир лаҳзада ва кўп томонлама бўлди. Отам бевосита менинг кўз олдимда ўзгарди! Гўё кимдир унинг энг яширин ҳисларига қўлларини чўзган, включателни босган, илгариги қоронғу бўлган хона бирдан ёп-ёруғ нурга тўлгандай эди.
Куннинг қолган қисми сезилмасдан тез ўтиб кетди. Биз отам икковимиз суҳбатни давом эттирдик, аммо узоқ кечгача гаплаша олмадик. Ухлаш вақти бўлганда, отамдан ойнани очиқ қолдиришни илтимос қилдим. Олис-олисларга олиб кетаётган поезднинг узундан-узоқ шовқинини эшитгим келарди.
Ҳамшира Джиббс эртаси куни келди. У моҳир, тажрибали, аммо камгап экан. Мен фақат ўзимга, агар Джиббс, режалаштирилгандай, бугун эмас, кеча келганда эди, ҳамма нарса бошқача тус олган бўлармиди, деб айтар эдим. Отам юрагини тўкиб сола олмаган бўлармиди, ҳиссиётларини айта олмаган бўлармиди? Менимча у мен билан вақтининг ҳаммасини ўтказмаган бўларди? Ибодат ҳам қилмаган бўларди? Менимча, буниси даргумон. Албатта, бу фақат Худога маълум, аммо Муқаддас Китобда ёзилганки, биз ҳар бир вазият учун Худога шукрона айтишимиз керак. Шунинг учун энди буларнинг ҳаммаси қандай юз берганини фикр қилиб, Уитонда сал бўлмаса ҳаётимдан айрилиб қолишимга сабаб бўлган ҳодиса учун Худога шукрона айтиш эҳтиёжини ҳис қилиб турардим.
Тўшакда ётиш режими уч ҳафта давом этди. Ҳар куни кечқурун ҳамшира Джиббс кундузги сменадан кетгандан сўнг, отам келар ва ёнимга стул қўйиб, ўтирарди. Ёз яқинлашиб келар, кунлар тобора узайиб борарди. Отам мамнуният билан менинг ҳамма илтимосларимни бажарарди. У менга, масиҳийча ҳаёт билан қандай яшаш керак, Худога қандай қилиб маъқул бўлиш мумкин, деган саволларни берарди. У бой берилган вақтнинг ўрнини тўлдиришни истарди.
Муқаддас Китобни доим ёнимда олиб юрардим, отам Битикларни мутлақо билмагани учун, унга айрим муҳим оятларни кўрсатадиган бўлдим. У алоҳида ўқимишлилиги билан ажралиб турмасди, аммо Битикларнинг сўзлари унга жуда тушунарли эди, кўпинча, отам юрагини жизиллатган бирон оятни ўқигандан кейин хонада чуқур сукунат чўкарди.
«Сизларга чинини айтай: Менинг сўзларимни тинглаган ва Мени Юборганга ишонган киши абадий ҳаётга эгадир, — деб секин ўқиди у Юҳанно баён этган Хушхабардан. — У ҳукм қилинмайди. Зотан, у ўлимдан ҳаётга ўтган» (5:24).
— Исога ишонинг, ота. Худога ишонинг, — деб уни илҳомлантирдим. — Унинг каломини ўқиб, каломга мувофиқ иш тутинг.
Икковимиз кечқурунлари вақтни ана шундай ўтказардик: Муқаддас Китоб ўқирдик, ўқилганларни муҳокама қилардик.
Бир куни кечқурун отам хонага кириб келганда, ҳаяжонланган юзидан тушундимки, унга нимадир бўлган. Ҳақиқатан ҳам, шундай бўлиб чиқди. Отам нафасини ростлаб, юз берган воқеани мен билан ўртоқлашди:
— Ўғлим, мен алкоголикман, ўзингга ҳам яхши маълум. Мен бу одатни ташлай деб «Аноним ичувчилар» жамиятига ёзилган эдим. Олдинги ҳаётимга яна қайтмайман, ҳаётимнинг қолган қисмида ароқни оғзимга олмайман, деб қарор қилган эдим. — Отам менга қаради, мен бирон гап айтишга чоғланмаганимга ишонч ҳосил қилмоқчи эди, аммо мен жим эдим. — Хуллас, бугун эрталаб, сигирларнинг тагини тозалаб қўяй деб энди қўлимга куракни олган эдимки, ичишга бўлган кучли хоҳиш пайдо бўлди. Бу фикр, бу хоҳиш қаердан келиб қолди — билолмадим, чунки бу қаттиқ хоҳиш кутилмаганда босиб келди, мен сабр қилиб туролмадим, ўзимни ушлаб қололмадим. Ярим шишани қаергадир яшириб қўйганим хотирамга ўрнашиб қолган эди. Бориб, ўша шишани топиб, очиб, бир қултум ютдим.
Афтидан, ҳафсалам пир бўлгани юзимдан аниқ кўриниб турган бўлса керакки, отам кейинги сўзларини қизғин ишонч билан айтди:
— Айтяпман-ку нимага мен билан шундай ҳодиса юз берганини ҳозиргача тушунолмайман деб, аммо худди заҳарни оғзимга олгандай бўлдим... Тилим куйиб кетгандай бўлди, худди оловни ютгандай бўлдим. Винони юта олмадим, тупуриб ташладим, кейин шишадагини бир томчи ҳам қолдирмай ерга тўкдим.
Мен ҳатто кроватга ўтирмоқчи бўлдим, агар кучли оғриқ бўлмаганда, ўтирган бўлардим.
— Ота, мен анчадан бери бундай кўнгилга қувонч бахш этадиган янгиликни эшитмаган эдим! — деб хитоб қилдим. — Кўряпсизми, Исо Масиҳ ҳаётингизни буткул ўзгартирди?
— Шундай, ўғлим. Ҳақиқатан ҳам, шундай.
«Аноним ичувчилар» жамиятининг навбатдаги йиғилишида отам бошидан ўтган воқеаларни гапириб берибди. Реакция қандай бўлганини гапириб беришга у ошиқарди:
— Биласанми, улар мени қарсаклар билан олқишладилар! — ҳаяжонланиб гапирди у.
Йиғилишда иштирок этаётганлардан бири отамдан: «Иродангиз кучли экан, бунга қандай қилиб эришдингиз?» деб сўраган экан, отам: «Исога қалбимни очдим», деб айтибди, ҳатто Муқаддас Китобдан қуйидаги оятни ҳам келтирибди: «Эй ҳолдан тойганлар, оғир юк остида қолганлар, ҳаммаларингиз Менинг олдимга келинглар! Мен сизларга ором бераман» (Матто 11:28).
— Ота, — деб ўзимни тутолмасдан, унинг гапини бўлдим. — Бу гапларни қачонлардир айтаман, деб ҳеч қачон ўйламаган бўлардим. Мен сиз билан жуда фахрланаман. Афсус, онам ёнимизда йўқ, сиз қанчалар ўзгарганингизни у ҳам кўрганда эди.
Отам фақат бошини қимирлата олди, холос:
— Энди бизнинг гуруҳимиз икки ҳафтадан сўнг Джексон маҳаллий қамоқхонасига бормоқчи.
— Қамоқхонага? У ердаги маҳбусларга бошларингиздан ўтган воқеаларни айтиб бериш учунми?
Отам кулимсираб, елкаларимга қоқиб қўйди:
— Ҳа.
Тўсатдан болалигимда Уэйн Бейли қўлини елкамга қўйганини эсладим. Ўшанда менга — ёш болага ота меҳри етишмаган эди... яна отанинг эътибори ва ғамхўрлиги. Ўша ота севгисининг вақти энди келганга ўхшар эди.
Уитонга қайтиш вақти бўлганда, чўпон Логан мени кўргани келди.
— Уитонга қандай кетмоқчисан? — деб сўради у.
— Автобусда етиб олсам керак, деб ўйлайман.
— Йўқ, бунақаси кетмайди. Сени ўзим олиб бораман, — эътироз қилиб бўлмайдиган овоз билан деди дўстим ва устозим.
— Яқин йўл эмас-ку, жаноб, — дедим мен.
— Аммо компания ёқимли, — деб атайлаб такрорлади у.
Бахтиёрликдан ўзимни йўқотиб қўйган эдим. Отам Масиҳни қабул қилганда, мен ўша зоҳоти чўпон Логанга қўнғироқ қилган эдим. У ҳайратланиб, бу хабардан жуда хурсанд бўлган эди. Мен уларни таништиришни шунчалик хоҳлар эдимки. Аммо буни қандай амалга оширишни билолмасдим. Чунки юз берган воқеадан кейин мен жамоатга бора олмаётган эдим. Аммо энди Уитонга кетгунимча буни амалга оширишим мумкин эди. Ҳаммаси гўё ўзидан ўзи юз бераётгандай эди.
Бир неча кун ўтгач, Ларри Майнор ва Бэттл-Крикдаги бир неча дўстларим мени Мичиган кўли бўйида Бентон-Харборда дам олиш кунини ўтказишга таклиф қилдилар. Мен уйдан биринчи марта чиқаётганим учун ҳамшира, бўйин бандажини кийиб ол, деб мажбур қилди. Пляжга келишимиз биланоқ, дарров волейбол ўйнашга тушиб кетдик. Аммо дастлабки сонияларда таваккал қилаётганимни сездим — бўйнимдаги кучли оғриқ ўзини дарров билдирди. Мен бир четга чиқиб, ўтлар устида дам олиш билан чекланишимга, маълум вақт ўзимни ожиз қариядай ҳис қилишимга тўғри келди. Барибир, бошқаларнинг қувноқ ўйинларига қўшила олмаётганим учун бир оз хафа ҳам бўлдим. Аммо хафалигим узоққа чўзилмади — атроф шундай ажойиб нарсаларга тўла эдики, шукроналик туйғуси қалбимни тўлдирди. «Болалар боғчаси!» — деб бақирдим тўпни илиб олиш учун қумга чўмиб ўйинга берилиб кетган дўстларимга қараб.
Мусаффо сув қуёшда жилваланарди. Кўзларимни юмиб, Худони улуғладим, ҳаётимда юз берган ҳамма катта ва кичик нарсалар учун — отамга нажот бергани учун, елкамни қиздираётган қуёш нурлари учун Худога ҳамду санолар айтиб ибодат қилдим. Яна уч кундан кейин талабалик ҳаётининг шиддатли оқимига — назорат ишларига, якуний имтиҳонларига шўнғийман. Аммо ҳозир бу ҳақда ўйлашни истамасдим.
Кетадиган куним тонг саҳардан туриб олган эдим. Кўп ўтмай, машина моторининг товуши ҳам эшитилди — бу чўпон Логан бўлиб, уйимиз олдидаги ўтлоққа келиб тўхтаган эди. Отам эшикни очиб, унга шошилганича пешвоз чиқди, отамнинг қўлида ашқол-дашқолларим солинган йўл сумкаси ҳам бор эди.
— Салом, жаноб Макдауэлл, — дея саломлашди чўпон Логан машинадан тушиб, зинапоядан чиқар экан. Эркаклар қўл олишиб кўришдилар. — ниҳоят, сиз билан танишганимдан хурсандман. Сиз ҳақингизда ўғлингиздан кўп нарсани эшитганман.
Отам кўзини олиб қочди:
— Фахрланадиган сўзлар эмас, деб қўрқаман.
— Йўғ-э, нималар деяпсиз, жаноб! Асло ундай эмас.
— Мен ҳам эшик олдига чиқдим:
— Сиз чўпон Логан билан танишиб олганингизни кўриб турибман. Чўпон Логан менинг руҳий отам, — деб мурожаат қилдим отамга.
Чўпон Логан боши билан тасдиқлади.
— Ундай бўлса, мен ҳам энди сенинг руҳий ўғлинг эканман–да! Тўғрими, Джош? — деб сўради отам менга кўзини қисиб. Сўнгра чўпон Логанга қараб кулиб, қўшимча қилди: — Сиз эса менга руҳий бобо бўлдингиз.
Чўпон Логан хохолаб кулиб, икковимизни елкамиздан қучди.
— Ҳаммамиз Худонинг болаларимиз, — деди у. Шундан кейин биз машинага томон юрдик.
— Сизни жамоатимизда кўраман деб умид қиламан, — деди чўпон Логан отамга. — Боринг, сизни кутамиз.
— Ҳаракат қиламан, — деб жавоб берди отам. — Тўғриси, бўш вақтимнинг кўпи «Аноним алкоголиклар» жамияти йиғилишига кетади.
— Бу ҳам керакли иш, ота, — деб гапга қўшилмдим мен. — Аммо шуни унутмангки, сизлар «Аноним алкоголиклар» жамияти йиғилишида Илоҳий Қудрат ҳақида гапирганингизда, ўша сўзлар Исо Масиҳни билдирувчи бошқа сўз, холос. — Аммо чўпон Логаннинг огоҳлантирувчи қарашини кўриб, мавзуни ўзгартиришга ҳаракат қилдим: — Айтгандай, жамоатимиз Факторивилл-роудда. Сиз ҳар сафар ўша йўлдан юрасиз, хуллас, адашмайсиз.
Отам эшикни очиб, машинага чиқиб олишимга ёрдамлашди.
— Афсус, кетиб қоляпсан-да, ўғлим. Сен билан яхши эди менга.
— Айтгандай, сизга Муқаддас Китобни қолдиряпман, ётоқхонамдаги столнинг устида. Китобни ҳар куни ўқишга ваъда берасизми?
— Ваъда бераман.
— Мен учун ибодат қилишга ҳам сўз берасизми?
— Сўз бераман.
— Мен ҳам сиз учун ибодат қиламан, ота.
Чўпон Логан машинани ўт олдираётганда, отамга қарадим, нигоҳимни ундан уза олмасдим:
— Мен сизни яхши кўраман, ота.
Отам жавоб тариқасида кучи борича қўлларимни сиқди:
— Мен ҳам сени яхши кўраман, ўғлим.
— Ёзда келганимда, балиқ овига борамиз.
— Жуда зўр бўларди-да.
— Бўпти, келишдик! — дедим баланд овозда хайрлашар эканмиз.
Мен отамга охирги марта қараб олай, деб орқа томонни кўришим учун машинанинг ойнасини тўғрилаб қўйдим. Машина то қайрилишгача бориб, кўздан йўқолмагунча, отам эшик олдида зинада турганини, биз томонга қараб қўл силкиганини кўрдим.
Иллинойсга қайтиш йўлида чўпон Логан икковимиз гаплашиб кетдик, ўзимизни гапдан тўхтата олмасдик. Биз нафақат вақт ҳисобини йўқотиб қўйдик, балки чўпон спидометрни ҳам эсидан чиқариб қўйди. Орқамизда полиция машинасининг сиренаси янгради, полиция машинаси тез орада машинамизни йўл четига қисиб чиқариб қўйди.
Чўпон машина ойнасини туширгач,
— Салом, жаноб, — деб мурожаат қилди полициячи. — Марҳамат қилиб, ҳайдовчилик гувоҳномангизни кўрсатинг.
Чўпон Логан ҳайдовчилик гувоҳномасини полициячига узатди:
— Нима гап, жаноб офицер? — деб сўради у.
Полициячи гувоҳномага наридан–бери қараб чиқди-да, совуқ оҳангда гапирди:
— Атрофи ўралмаган мактаб ҳовлиси — кўчада болалар пайдо бўлиб қолиши мумкин. Сиз эса мактаб ёнида тезликни оширдингиз. Орқада огоҳлантирувчи белги бор.
— Мен белгини кўрмадим, — деди чўпон Логан.
— Нима бўпти? Белги бор–ку.
— Афсус, белгини кўрмай қолибман. Унда нима кўрсатилган?
— «Болалар. Тезлик чекланган, соатига 40 километр». — Офицер квитанцияни ёзиб бўлиб, чўпонга узатар экан, бу гапни расмий оҳангда айтди. — Сиз эса соатига олтмиш километр тезликда келаётган эдингиз. Судга борасиз–да, жаримани тўлайсиз.
— Ёки норози бўлиб шикоят аризаси беринг, — деб қўшимча қилдим мен.
Полициячи бир оз эгилиб, менга яхшироқ қараш учун ойнадан мўралади:
— Шикоятга асло ўрин йўқ, йигитча. Қоидани бузганингиз кундай равшан–ку.
— Буни суд ҳал қилади, — дедим секингина.
— Нималар деяпсан? — деб шивирлади чўпон Логан қўрқув аралаш менга қараб.
Мен кулиб унга қарадим.
— Қани, орқамдан юринглар-чи, — деди полициячи машинасига томон юрар экан.
Юз берган ҳодисадан ҳаяжонланган чўпон Логан тезроқ жаримани тўлаб, буни унутмоқчи бўлди. Аммо бу борада менинг фикрим бошқа эди.
Судда менинг ҳимоя нутқим содда ва лўнда бўлди:
— Жаноби олийлари, белгида «Болалар. Тезлик чекланган, соатига 40 километр» деб кўрсатилган. Аммо шу пайтда — бу ҳудуддан ўтаётганимизда у ерда биттагина бола бор эди, холос.
Судья нигоҳини столдан олди, кўзини бир оз қисиб, менга қаради:
— Нима ҳақда гапиряпсиз?
— Йўл белгиси ҳақида, жаноби олийлари… Ҳайдовчиларга тезликни пасайтириш ҳақида огоҳлантирувчи белгига аниқ «
Судья бир оз, чурқ этмай, менга қараб турди, кейин чўпонга қаради, ниҳоят, бизга жарима ёзиб берган полициячига нигоҳини қадади:
— Бу ерда мен неча йилдан бери судья бўлиб ишлайман?
— Билмадим, жаноби олийлари. Мен полицияга энди хизматга келганимда, сиз ўша пайтда ҳам тажрибали судья эдингиз.
— Ўғлим, — деди судья менга эътибор билан менга назар солиб. — Сенинг далилларинг юридик нуқтаи назардан қанчалик эътиборга лойиқ эканини билмайману, аммо сен мени лол қолдирдинг — бу факт! Бу ғайриодатий ҳимоя. Ла–Порт округида судья бўлган йилларимдан бери қанчалаб ҳимояларни эшитишимга тўғри келган, аммо бунақасини эшитмаганман. Иш ёпилди.
Суд биносидан чиққанимиздан кейин, чўпон Логан хурсанд бўлганидан елкамдан қучди:
— Мана буни юрист деса бўлади! Сен бу касбни бекорга танламаган экансан. Баракалла!
Чўпоннинг сўзларидан кейин кўкрагимни кериб қўйгим келди. Машинага яқин келганимда, эшикни ёпишдан олдин, мен атайлаб полициячига мулойимлик билан бош силкиб қўйдим. Уитонга етиб келганимизда, тушликда чўпон мени «Етти гном» ресторанида меҳмон қилди. Таомни еб бўлганимиздан кейин, мен усти қаймоқ билан безатилган банан буюртма қилдим. Шу вақт ичида дўстларим Дик Пернел ва Фрэнк Кифер бизни уй ёнида кутаётган экан. Биз кампусдан узоқ бўлмаган жойда квартирани ижарага олган эдик. Дўстларим жойлашиб олишимга ёрдам бердилар. Ўқув йилининг бошланишига бор–йўғи бир ой қолган эди. Мен имтиҳонларга тайёргарлик учун бошим билан шўнғишимга тўғри келди. Имтиҳонларнинг ҳаммасини ҳеч қандай муаммосиз топширдим.
Ўқув йилини муваффақиятли тугатганимдан кейин, мен отамга телефон қилиб, қармоқларни тайёрлаб қўяверинг, деб айтдим.
Ўн учинчи боб
Уйга қайтганимдан кейин биринчи ҳафтада отам икковимиз хонаки овқатлари билан машҳур бўлган Макрей ресторанига бордик. Ликопчага баланд қилиб уйилган қуймоқларни паққос туширишга тайёр турганимда, отам билан саломлашган таниш бир овозни эшитдим: «Салом, Уилмот. Анчадан бери кўришмадик–а!»
Ёнимга қараб, тепамизда жаноб Остин турганини кўрдим. У отамнинг дўстларидан бири бўлиб, Сент–Джозеф–стритдаги автоустахонанинг эгаси эди.
— Сизлар билан бирга ўтирсам, қарши эмасмисизлар? — деб сўради жаноб Остин.
— Бемалол, — деди отам стулини бир оз нари суриб унга жой бўшатар экан. — Сизлар танишмисизлар? Бу — Джош.
— Албатта, танишмиз, — деди жаноб Остин стол устидан менга қўлини чўзиб. — Ёзги каникул бошланиб, уйга келдингми?
— Шундай, жаноб. Эндигина учинчи курсни тамомладим.
— Нима ҳам деяр эдик, тўғри. Менимча, ўқиш — жуда зарур иш, — деди жаноб Остин. — Илгаригидай, ўғлинг билан бирга ишляпсанми, Уилмот?
Зарурати қолмади. Фермада энди иш кам. Бунинг устига, Паканавойнинг бир ўзи фермадаги ишларни бемалол эплаяпти.
— Хабарим бор. — Жаноб Остин яна менга юзланиб деди: — Ишлашни истайсанми, ўғлим? Менга калласи яхши ишлайдиган механик керак.
— Раҳмат, жаноб Остин, фирмамдаги ишим ҳам етиб ортади.
— Қанақа фирма экан?
— «Биринчи бўяш компанияси», — деб менинг ўрнимга отам жавоб берди. — Энди унинг бригадаси бор. Кўпчилиги ёшлар, ақлли талабалар.
Жаноб Остин энсасини қотириб илжайиши менинг назаримдан четда қолмади:
— Менга қолса, ўша кўзонакли маҳмадоналарни асло ёлламаган бўлардим.
— Нимага? — деб қизиқиб сўрадим мен.
— Ўзларини ўта ақлли қилиб кўрсатадилар. Бир сўз айта олмайсан.
— Аммо сиз менга иш таклиф қиляпсиз–ку, жаноб Остин.
— Кўряпсанми? — дея қўлини силкиди Остин отамга мурожаат қилиб. — Улар гапга чечан, демадимми?!
Учаламиз унинг ҳазилига кулдик. Шу орада официантка бизнинг столга келиб, менюни узатди:
— Яна қаҳва ичасизми, жаноб Остин?
— Марҳамат, — деб жавоб берди у. Сўнг қаҳва қуйиш учун официанткага чашкани узатиб деди, — Кўринишинг ёмон эмас, Уилмот. Яхши кўринасан. Айтгандай, сен билан бирга яшаётган хоним қани?
Отам дарров менга қаради:
— У ҳозир Такомада. Июль ойининг биринчи ярмида қайтиб келади.
— Ким ҳақида гапиряпсиз, ота? Ким у? — деб сўрадим.
— Берта. Берта Симпкинс. Сенга у ҳақда кейинроқ ҳаммасини айтиб бераман.
— Албатта, айтинг, — деб бош қимирлатиб қўйдим.
Жаноб Остин бу пайтда қаҳвани қошиқча билан аралаштириб, ўйланиб ўтирарди:
— Негадир «Даффи»га ораламай қўйдинг, Уилмот.
— Бошқа ишларим чиқиб қолди, Фрэнк, яхшироқ ишлар.
— Ҳа, хабарим бор.
— Бу ҳали ҳаммаси эмас, — деб гапида давом этди отам.
— Бу ҳақда ҳам айтиб беришга одамлар улгурдилар, — жавоб берди жаноб Остин лабларини маҳкам қисиб.
— Сен билан қанчадан бери танишмиз, Фрэнк?
Жаноб Остин қаҳвадан хўплади:
— Адашмасам, йигирма йилча бўлди–ёв, агар ундан ҳам кўп бўлмаса. Мен ўша кунни эслайман ҳам, — жаноб Остин боши билан мен томон ишора қилиб деди, — шу ўғлинг туғилган эди. Ўша куни оқшомда бизни «Даффи»да сигарет билан сийлаган эдинг.
— Менинг туғилган кунимда отам дўстларини сигарет билан сийлаганми? — деб сўрадим мен.
— Ҳар қанақаси билан эмас, ҳақиқий Гавана сигаретлари билан, — деди жаноб Остин отамга гап қистиришига имкон бермай. — Ҳаммага уч—тўрт мартадан арақ қуйиб берган эди, ана шунақа!
— Ҳақиқатан шундай бўлган эди, — деди отам. — Сенга бир гап айтайми, Фрэнк? Агар энди сизларга бирон нарса таклиф қилмоқчи бўлсам ҳам, биринчи навбатда Исони қабул қилишингизни таклиф қилган бўлардим. Исо менинг ҳаётимни тубдан ўзгартирди. Бунинг учун ўғлимга ҳам раҳмат дейман.
Жаноб Остин дарров менга қаради:
— Мана, ҳаммасига ким айбдор экани маълум бўлди.
— У ҳеч нарсада айбдор эмас, — деб жавоб берди отам мен бирон гап дейишимдан олдин. — Худога шукр, ўғлим Раббийга келибди, яна айни пайтида. Акс ҳолда, мен ҳозир ҳам маст ҳолда, чўчқага ўхшаб, шаҳардаги ариқларда ағнаб ётган бўлардим.
— Қўйсанг–чи, Уилмот, мен ҳазиллашдим, — деди жаноб Остин. Шаҳарда фақат сен ҳақингда, сенинг ўзгариб кетганинг ҳақида гапиришяпти. Яхши томонга ўзгарган, деб айтишяпти.
— Ўзинг қандай ўйлайсан, Фрэнк. Мана, рўпарангда ўтирибман. Ўзгарганим сезиляптими?
Аммо жаноб Остин фақат жимгина ўтириб, қаҳвасини хўпларди, холос. У бу саволга жавоб бермоқчи эмаслиги яққол билиниб турарди. Аммо отам ҳам чекинмоқчи эмас эди:
— Мени ўзгартирган Раббий сени ҳам ўзгартира олади, Фрэнк. Шуни билиб қўйгинки, Худонинг эркатойлари йўқ. У ҳаммамизни бир хилда яхши кўради. У сен учун ҳам, мен учун ҳам хочда ўлган.
Дўстларнинг нигоҳлари тўқнашди, отам бир оз тўхтаб, гапида давом этди:
— Сен ҳам ҳозироқ Исога келсанг бўлмайдими, Фрэнк?
Бу сўзлардан жаноб Остин ҳатто қизариб кетди:
— Нималар деяпсан? Шу жойда–я?
— Нима бўпти? Жуда маъқул жой, бошқа жойлардан заррача камчилиги йўқ.
— Айтгандай, «Унга кел» деганингда, нимани назарда тутдинг? Тушунтириб бер яхшироқ.
— Ўз ҳаётингни Исога топшир. Юрагингнинг калитини Унга бер. Унга севги билан кел.
— Эсинг жойидами, Уилмот? Бу қанақа гаплар ўзи?! Яхшиси, бу сўзларингни жамоат учун сақлаб қўй!
— Агар мен бу сўзларимни жамоат учун сақлаб қўйсам, Фрэнк, бу ҳақда сенга яна қачон айтаман. Бундай имконият яна бўлиши даргумон.
Кутилмаганда официантка яна буюртма қабул қилишга тайёр ҳолда, столимиз ёнида пайдо бўлди:
— Ўзингизга бирон нарса танладингизми, жаноб Остин?
У менюга кўз югуртириб:
— Менга ҳам уларникидан келтиринг, — деди у, — уч кишилик ҳисобни ҳам менга олиб келинг.
— Нималар қиляпсан, Фрэнк… — эътироз билдирди отам.
— Мен тўлайман, — деб жавоб берди жаноб Остин. — Нима, эътирозлар борми?
— Мен томондан ҳеч қандай эътироз йўқ, — дедим ва уларнинг суҳбатига луқма ташладим.
Ўша куни эрталаб Фрэнк Остин Исони қабул қилиш учун ибодат қилмади. Аммо, чамаси, отам Хушхабарни тушунтирганда, у отамнинг сўзларини диққат билан эшитди. Овқатланиб бўлганимиздан кейин, биз эшикка йўналдик, одамлар биздан кўз узмас эдилар, ҳар ким ҳам отам билан гаплашишга ёки саломлашишга хоҳиш билдирарди. Кичкина шаҳарда янгиликлар тез тарқалади, энг катта янгилик — Уилмот Макдауэлл тамомила бошқа одам бўлиб қолгани эди.
Мен ҳаётимда биринчи марта отам билан халқ ичида юрганимдан хурсанд эдим. Илгари бундай ҳеч бўлмаган эди. Шаҳар пиёнистасининг ўғли — қанчалар ваҳимали аҳвол эканини тасаввур ҳам қила олмайсиз! Болалигимда икки–уч марта онам мени, отангни топиб кел, деб уйдан чиқариб шаҳарга юборганини эслайман. Отамни тамомила ҳушсиз ҳолатда топган пайтларим ҳам бўлган: у бомжларга ўхшаб кўчанинг бурчагида ётган экан. Мен Уитонда ўқиб юрганимда, бир гуруҳ талабалар билан бирга уйсизлар учун бошпаналарда кўнгилли бўлиб хизмат қилиш учун шаҳарга борганимизда, Чикаго жинкўчаларида шундай бомжларни кўришимга тўғри келган эди. Мана энди ҳаётимда биринчи марта мен Уилмот Макдауэллнинг ўғли эканимдан фахрланаётган эдим. Отам аста–секин Юнион–ситининг диққатга сазовор одамларидан бири бўлиб қолди, чунки кўп одамлар отамдан намуна олиб, яхши томонга ўзгара бошлаган эдилар. Мен яна шуни билдимки, у қамоқхонага бориб, Масиҳдаги янги ҳаёт ҳақида ҳикоя қилиб берганда, унинг бошидан ўтган воқеалар маҳбусларда жуда катта таассурот қилдирибди.
Биз ресторандан чиқиб, шаҳарчамизнинг қуёш нурларига бурканган кўчасига чиққанимизда, мен жаноб Коббининг сўзларини эсладим. У гувоҳликнинг кучи ҳақида шундай айтган эди: «Масиҳ издошларининг ўзгарган ҳаёти Исо — раббийларнинг Раббийси, Шаҳаншоҳ эканлигига энг буюк гувоҳ бўлиб хизмат қилади.» Дарҳақиқат, отамнинг ҳаёти ҳам бунга гувоҳ эди. Ҳа, менинг отам Исо Масиҳнинг шогирди бўлди! Ақл бовар қилмайди!
Кутилмаганда, оғзимдан шу сўз чиқди:
— Ота, мен сизни яхши кўраман. Ҳеч қандай шартсиз, ҳеч қандай изоҳсиз.
Отам бир муддат жим бўлиб қолди, у гўё менинг сўзларимни ичида такрорлаётгандай эди. Ниҳоят, у жавоб берди:
— Мен ҳам сени яхши кўраман, ўғлим.
Биз шошилмасдан кўча бўйлаб менинг машинам томонга юрдик.
— Берта ҳақида айтинг энди, — деб илтимос қилдим.
— Берта ҳақида?
— Ҳа, ўзингиз бирга яшаётган аёл ҳақида. Мен ҳамма янгиликлардан энг охирги бўлиб хабардор бўлаётган эканман.
— Унинг исми Берта Симпкинс, — деди отам. — Биз кейинги ойда никоҳдан ўтмоқчимиз.
— Нима–нима? — тўрсиллатиб гапирдим ҳайрон бўлганимдан ўзимни тута олмай.
— Нима бўпти? — табиийки, отам мен айтган гапнинг оҳангини тушуна олмади.
— Сиз уйланмоқчимисиз?
— Ҳа. уйланмоқчиман. Сен нима дейсан?
Мен индамадим. У бу сўзларни айтганда унинг юзларини ёриштириб юборган табассум менга қаттиқ тегди. Уйланмоқчи? Тўғри, мен унга бахт тиладим, аммо барибир қарама–қарши ҳиссиётлар ичимда туғён ураётган эди. Худди таслим бўлишни истамаган куртак тиришиб, ерни ёриб чиққани сингари, қандайдир хафалик юрагимда ниш ура бошлади.
Йўлнинг қолган қисмида биз гаплашмасдан, жим кетдик. Мен нимага жим қолганимни отам ҳам тагига етишга ҳаракат қилмади. Отамни машинадан туширганимдан кейин, Атенс шаҳарчасига — бригадам уйларни бўяш ишлари билан машғул бўлаётган жойга кетдим. Мен йўлда кетардиму хаёлимда шу сўзларим айланиб юрарди:
«...Мен Масиҳ билан бирга хочга михлаб қўйилганман, — деб ёзган эди Павлус. — Энди яшаётган мен эмас, балки Масиҳдир» (Галатияликларга 2:19 га қаранг). Тўғри, мен яшардим, нафас олардим, аммо менда Масиҳ бормиди? Қачон мен ҳам хочда ўламан? Қачон Раббийга ҳаётимни бошқаришига йўл қўяман? Мен бу саволларга жавоб бера олмасдим.
Якшанба кунларининг бирида отамни Факторивиллдаги «Муқаддас Китоб жамоати»га таклиф қилдим. Хизматдан кейин отамни Линн ва унинг оиласи билан таништирдим.
— Менинг ўғлимга турмушга чиқасанми? — дея қизиқиб сўради отам узоқ ўйлаб ўтирмай.
— Эҳ, ота! — деб норози оҳангда бошимни тебратдим. «Каллада нима бўлса, тилда юзага чиқади» деган гап айнан отам сингари одамларга нисбатан айтилган.
— Нима бўпти? Жуда чиройли қиз экан, бунинг устига жамоатга ҳам борар экан! Сенга яна нима керак?
— Аслида, — деди Линн, ўзини билмаганга олиб, — сизнинг ўғлингиз мен билган одамлар ичида энг ёқимтой йигитлардан бири. Биз у билан дўстмиз, ана шунинг ўзи мен учун катта шараф.
— Кўряпсанми! — деди отам Линн унга ён босганидан. — Мен нима деяпман? Линн ҳам сенга турмушга чиқишга йўқ демайди.
— Узр, кетишимиз керак, айбга буюрмайсизлар! — деб Линн ва унинг қариндош–уруғларига юзландим, отамни ўзим билан тезроқ жамоатдан олиб кетмоқчи эдим.
— Биз қаёққа кетяпмиз, ўғлим? — деб сўради отам унинг тирсагидан ушлаб стоянкага олиб борганимда.
— Бирон жойда очиқ ҳавода тушлик қиламиз, — деб жавобни қисқа қилдим.
— Жуда зўр! Бунинг устига ҳаво ҳам жуда ажойиб.
Ҳақиқатан, кун жуда ажойиб эди. Дарахтлар кўм–кўк барглар билан қопланган, қуёш ўз нурлари билан булутларнинг қалин тизмасини ўқ сингари тешиб ўтгандай эди. Мен радиони бурадим ва ўриндиққа ўзимни ташладим:
— Биласизми, ота, мен анчадан бери бир жойга бормоқчи бўлиб юрибман.
— Гапир, қулоғим сенда.
— Онамнинг қабрига. Бирга борасизми?
— Нега бормас эканман. Албатта, бораман.
— Онам қаерга дафн қилинган?
— Ие, эсингда йўқми?
Мен бош чайқадим:
— Эслолмайман, ота. Армияда бошимга темир труба тушиб кетганда, хотирам ёмонлашган. Маълум вақт менда амнезия бўлган эди.
— Буни билмаган эканман.
— Сизга айтиб берган эдим—ку! — хафахол оҳангда дедим мен.
— Ўшанда мен ҳам амнезия бўлганман, шекилли, — деб секингина эътироз билдирди отам, — фақат сабаби бошқа эди.
— Бир сўз билан айтганда, ўша пайтда юз берган кўп нарсани эслай олмайман, — деб қўшимча қилдим. — Онамнинг дафн маросимини умуман эслай олмайман. Умуман ҳеч нарсани.
— Ундай бўлса, кетдик. Стоянкадан чиққанимиздан кейин ўнгга буриламиз, — деб тушунтирди отам.
Ўн беш минутдан кейин биз қабристонга етиб келдик ва машинадан тушдик. Отам мени онамнинг номи ёзилган оддий қабр тошига олиб келди. Қабрда гуллар йўқ экан, аммо ўтлар ўсиб чиқибди. Биз қушларнинг чуғур–чуғурини ва дарахтларни тебратаётган ёзги шамолнинг енгил ҳуштагини тинглаб, сукут сақлаб турдик.
— Аслида, бу ерга тез–тез келиб туришим керак эди, шекилли, — деди отам.
— Нимага? — деб сўрадим.
Отам менинг саволимга жавоб бермади.
— Сендан илтимос — менинг навбатим келганда, мени онанг ёнига дафн қилгин, — деди отам эгилиб, ўтларни юлар экан.
— Берта–чи?
— У тушунади, — деди шунчаки отам.
Мен отамга қабр атрофини бегона ўтлардан тозалашга ёрдам бердим. Бир ҳафта ўтгач, биз онамнинг қабрига яна келдик ва ёдгорлик ёнига гуллар қўйдик.
Кутилганидай, тез орада Берта шаҳарга қайтиб келди. У билан ёнма–ён яшаб, уни бутунлай бошқа оламда кўрдим. У жуда самимий, олижаноб аёл экан, отамга яхши муносабатда бўларди, хуллас, отамга ҳозир айнан шундай аёл керак эди. Тўғриси, улар турмуш қурганларидан кейин, Бертанинг бу ерда бўлиши мени бир оз ғазаблантирарди. Гарчи ўзимни қўлга олишга ҳаракат қилсам ҳам, уларнинг оилавий бахти асло менга тинчлик бермасди. У тамомила «янги Уилмот», отамнинг феъл—атворидаги юз берган ҳамма ижобий ўзгаришларунга насиб бўлди. Онам эса фақат эски, пиёниста ва уришқоқ одам билан кифояланган эди.
Менинг туғилган кунимга оз қолган пайтларда — илиқ август оқшомларининг бирида айвонда ёлғиз ўзим ўтирган эдим. Бир пайт отам уйдан чиқиб келди.
— Сенинг ёнингда ўтирсам бўладими?
— Хоҳишингиз, ахир, бу сизнинг уйингиз–ку, ота.
— Умрим ҳам охирлаб қолди, ўғлим, — деди у ўзининг севимли беланчак креслосига ўтирар экан.
— Бирон гап айтмоқчимисиз?
— Мен оламдан ўтганимдан кейин бу уй сизларга — фарзандларимга қолади.
— Сизга ҳали бу уй кўп ярайди, ота, бунда асло шубҳам йўқ. Бу уй фарзандларингизга керак эмас.
— Ҳа, гапинг тўғри. Анчадан бери фарзандларим бу ерга келмайди.
— Афсус, — дедим мен отамга далда беришга ҳаракат қилиб. — Келиб, ўзгарганингизни бир кўришса бўларди. Айтгандай, Меньшойдан хабар борми?
— Меньшойми? У Ист–Лансингга кўчиб кетди.
Мен бунга ҳеч ҳам ажабланмадим. Меньшой хотини ва «уйи» билан биздан кетгандан кейин, борди–келди қилмай қўйган эдик. Охирги марта эшитганим шу эдики, у яқинда Мичиган университетида машғулотларга қатнаш учун Ист–Лансингга кўчиб кетибди. Ўша шаҳарда ўрнашиб олганига ҳеч шубҳам йўқ эди. Менга етиб келган хабарларга кўра, Меньшой бойиб ҳам кетган эди.
— Ота, сиздан анчадан бери бир нарсани сўрамоқчи бўлиб юган эдим.
— Сўрайвер.
— Тепаликда Меньшой билан юз берган жанжал ҳақида.
— Э, у тўғрида аллақачон унутиб юборганман.
— Жанжалнинг ўзини эслайсизми?
— Ҳм… умуман олганда эслайман.
— Ота, сиз ферманинг ярмини Меньшойга берганингиз ростми?
Отам саволимга жавоб беришдан олдин, бирмунча вақт креслода сўзсиз тебраниб ўтирди:
— Тушунгин, ўғлим: Меньшой кунига саккиз соатдан текинга ишларди...
— Демак, унга ферманинг ярмини берганингиз рост экан–да! — деб гапирдим отамнинг гапини охиригача эшитмай.
— Джош, агар Меньшой бўлмаганда эди, аниғи, биз фермадан аллақачон айрилган бўлардик. Эсингда бўлса керак ўша пайтларда менинг қанақалигим.
— Эслаганда қандай, — нимадир мени бу мавзуни тўхтатишга ундади, аммо мен тўхтатмадим. — Аммо бунинг эвазига сиз Меньшойнинг Мичиган университетида ўқишига пул тўладингиз–ку, шундай эмасми?
Отам бошини силкиди:
— Опанг Джуннинг ўқиши учун ҳам мен билан онанг тўлаган эдик.
— Аммо мен коллежга ўқишга кирганимда, сиз менга ёрдам беришга қодир эмасдингиз.
— Коллежда ўқишга сенинг навбатинг келганда, ўғлим, мен банкрот бўлган эдим. Ҳеч вақом қолмаган эди.
— Наҳотки ҳеч нарса қолмаган бўлса, — дедим қуюқлашиб бораётган қоронғуликка тикилиб.
— Деярли ҳеч нарса.
— Ҳатто электр энергияга тўлаш учун ҳам ҳеч нарса қолмаган эдими? — деб сўрадим унинг ўша пайтдаги жавобига ишора қилиб. Мен Коллега коллежининг биринчи курс талабаси бўлган пайтларда пулни тежаш учун уйда яшамоқчи бўлган эдим.
Отам тебранишни бас қилиб, бошини қуйи туширди:
— Сенинг олдингда хижолатдаман, Джош. Мен нотўғри иш қилган эдим. Ўша хатти–ҳаракатларим учун кечирасан, деб умид қиламан.
Мен, бирон гап айтиб қўйиб, кейин афсус қилиб юрмай, дея ўзимни қўлга олишга ҳаракат қилиб, жавоб бермадим. Қора чигирткаларнинг чириллаши, уйдан базўр эшитилаётган телекўрсатувларнинг овози жимликни бузиб турарди. Отам яна креслосида тебрана бошлади.
— Ҳозирда Меньшой нима билан машғул? — деб сўрадим.
— Суғурта полиси сотяпти экан, — деди отам.
— Ростданми? Мен, уни агрономликка ўқияпти, деб ўйлаб юргандим.
— Шунақа эди. Аммо маълум вақт суғурта сотишга киришди. Эшитишимча, иши анча юришиб кетибди. Кимдир айтдики, у бу ҳақда бир қўлланма ҳам ёзибди экан, бу иш билан қандай шуғулланиш керак деган мақсадда. Мен бунинг фарқига кўпам боравермайман.
Мен бунга ҳайрон бўлмадим, чунки Меньшой нимага қўл урса, иши доим муваффақиятли бўларди.
— Охирги эшитганим шу бўлдики, — деб гапида давом этди отам, — у Тинчлик Корпусига ёзилмоқчи экан.
— Нима?
— Карла ва Жулияни олиб, Африкага кетмоқчи экан.
— Наҳотки? Бунга ҳеч ишонгим келмайди.
— Аммо бу ҳақиқат.
— Барибир. ишонмайман.
— Агар истасанг, бор, ундан хабар ол, коллежда ўқишинг бошланишига ҳали вақт бор.
Отамнинг беланчак креслоси ғичирлаши аранг эшитиларди, у майин, ёқимли овозда гапира бошлади:
— Биласанми, ўғлим, менда имкон бўлганда эди, мен кўп нарсани бошқача қилган бўлардим. Тушунаман, энди ҳеч нарсани тўғрилай олмайман, аммо агарда имкон бўлганда эди, кўп нарсани ўзгартирган бўлардим. Сен буларни билиб қўйишингни истайман, холос.
Мен чуқур нафас олиб, осмонга қарадим. Булутлар галаси ортида сузиб бораётган ой ўз нурлари билан ҳамма оёқни ялтиратиб турарди. «Отамдан ҳафа бўлишга нима ҳаққим бор?» деб ўйладим ичимда.
—Айтинг–чи, имконингиз бўлганда сиз нимани ўзгартирган бўлардингиз? — деб сўрадим.
Беланчак яна бир маромда ғичирлай бошлади. Отам йўталганини эшитдим, яна унга қараб, нимадир демоқчи эканини тушундим. Ой нури унинг кўз ёшларини ялтиратиб кўрсатарди. Шу топда уйдан овоз эшитилиб қолди — Берта отамни чақирди. Икковимиз ҳам овоз бермадик, у ҳозир бизни топиб келишини билардик.
— Бу ерда экансизлар–ку, — деди у хушмуомалалик билан эшикни очиб верандага чиқар экан. — Қаёққа кетишдийкин деб ўйлаб ўтирган эдим.
— Салом, Берта, — деди отам бир йўталиб олиб.
— Ўтиринг, — деб унга жой бўшатдим.
— Йўғ–э, қўйсанг–чи, Джош! Суҳбатларингизга ҳалақит бермай, деган эдим.
— Ҳечам ҳалақит бермайсиз, — дедим отамга қараб. — Бир нарса хаёлимга келиб қолди: мен барибир эртага Бэттл–Крикга боришим керак… учовимиз борсак–чи? Кинога тушармидик?!
— Ростданми? — деди Берта отамнинг ёнига ўтираётиб. — Жуда зўр бўларди–да! Мен бажонидил хўп дейман. Сиз–чи, Уилмот?
— Албатта, борамиз.
Эртасига биз Вест–Мичигандаги «Бижу–театр»нинг кундузги сеансига улгурдик. «Денгиз қаърига саёҳат» фильми кетаётган экан. Фильм охирида Джоан Фонтейн акулалар бор бассейнга йиқилиб, ҳалок бўлганда, Берта менинг қўлимни маҳкам ушлаб, кафтлари орасига олди, фильм охиригача қўйиб юбормади.
17 август менинг туғилган куним пайшанбага тўғри келди. Отам икковимиз эртаси — жума куни ҳам байрам қиладиган бўлдик. Эртасига жаноб Бергернинг участкаси ҳудудида (унинг фермаси йўлнинг нариги томонида эди) жойлашган кўлга балиқ овлагани боришни режалаштирдик. Жума куни ишларимни тугатганимдан кейин, биз шаҳарга келиб, бичок балиғини овлашни мўлжаллаган ҳолда, кичикроқ қайиқни ижарага олдик. Бу балиқ Сент–Джо–риверда кўп бўларди. Балиқ овимиз қоронғу тушгунча давом этди, чўзилишига сабаб — мен бир умр отам билан балиқ овига боришни орзу қилардим. Биз икковимиз дунёвий муаммоларни ҳал қилиш билан эмас ёки кўпроқ балиқ овлаш илинжида ҳам эмас, балки шунчаки, бирга бўлганимиздан мазза қилиб вақт ўтказган эдик.
Биз уйга яхшигина ўлжа билан қайтдик. Бертанинг меҳнатини муносиб баҳолаш керак — у балиқни шундай тайёрладики, мазаси оғзингизда қолади.
Линн билан менинг муносабатларимга келсак, айтишим керакки, муносабатларимиз жиддий эди. Никоҳимиз жадал қадам билан яқинлашиб келаётганини сезиб турардим. Йўқ, у ҳали эшик қоқмаган эди, бироқ уфқда шарпаси аниқ кўриниб турарди. Тан олиб айтишим керакки, тўй ҳақида ўйласам беҳаловат бўлардим. Калламда «Соя» радиопостановкасидаги қуйидаги сўзлар айланиб юрарди: «Одамларнинг юрагида қандай ёвузлик яшириниб турганини ким билади?» Ҳақиқатан, бу кимга маълум? Бунга ўхшаш сўзларни Еремиё пайғамбар ҳам айтган эди: «Одамнинг юраги шунчалик айёрки, унинг давоси йўқ! Унинг ичидагини ким билади?!» (Еремиё 17:9).
Мен миядан кетмайдиган бундай фикрлардан қутулишга ҳаракат қилардим–у аммо халос бўла олмасдим: «Ўтмишимдан қанчалик озодман? Линн билан янги оила қуриб, олдинги яралар устига юк ва дилсиёҳлик олиб келмайманми? Бизнинг келажагимизга ўтмишим рахна солмаслиги учун мен нима қилишим керак?»
Мен чўпон Логан олдига бордим.
— Менимча, бу ҳақда суҳбатлашган эдик, Джош, — деди чўпон креслосига суяниб.
— Сиз билан бу ҳақда ҳеч қачон гаплашмаганмиз.
— Тўғри, аммо мен буни назарда тутаётганим йўқ. — Чўпон Логан блокнотини олиб, бир–бирини кесиб ўтган икки чизиқ чизди: — Нимани кўряпсан?
— Хочни.
— Исо нима деган эди? «Ўзингдан кеч, хочингни ол...» (Луқо 9:23).
— Менинг ортимдан юр, — деб жумлани тамомладим мен.
— Тўғри, — у қалам билан хочга вертикал ҳолатда чизиқ ўтказди: хочнинг бу қисми сенинг Худо билан муносабатларингни билдиради. Юқорига ва қуйига. Сен ҳам ердасан, ҳам осмондасан.
— Тушунарли.
Кейин чўпон горизонтал линия ўтказди:
— Бу йўналиш сенинг ўз яқининг билан муносабатларингни билдиради. Бунинг остида бутун инсониятни, ҳатто сенга қарши гуноҳ қилганларни тушуниш керак. Сен Уэйн билан кўришганингда ўзинг бунга амин бўлгансан, тўғрими? Демак, хочнинг горизонтал чизиғи нимани англатади? Хоч ҳамма томонни қамраб олади, тушуняпсанми? Бири иккинчисисиз бўлиши мумкин эмас. Биз яқинимиз билан тинчликка эга бўлмасак, Худо билан ҳам тинчликка эга бўла олмаймиз.
— Кечирасиз, чўпон, нима айтмоқчи эканингизни умуман тушунмаяпман, — дедим сабрсизлик билан. — Линн менинг дугонам. Унга нисбатан менда ҳеч қандай хафалик ёки ғараз йўқ, бўлиши ҳам мумкин эмас. Умуман олганда, мен у каби қизга ҳатто муносиб ҳам эмасман.
Чўпон Логан чуқур нафас олди:
Мен Линни назарда тутганим йўқ.
— Ундай бўлса, кимни? Менинг отамними? Биз у билан тил топишдик, ҳатто…
— Ким эканини сен менга айт, Джош. Мен фикрларингни уқий олмайман. Энг яхшиси, Муқаддас Руҳ сенинг юрагингни тадқиқ этишига ва сенга гапиришига имкон бер.
Мен бошимни кўтармасдан, полга тикилиб қолдим. Мени қийнаётган нарса нима экани ўзимга тушунарли эди. Мен илгаригидай туғишган акам Меньшойдан хафа эдим, аммо мен буни тан олишни асло хоҳламас эдим. Юрагимнинг сирли бурчакларида яна нима яширинган бўлиши мумкин — бу ёлғиз Худога аён эди. «Текшириб кўр мени, эй Худо, юрагимни бил, — деган гапни чўпон Логаннинг оғзидан эшитдим. — Синаб кўр мени, ташвишларимни бил» (Забур 138:23 га қаранг).
— Сиз ҳар доим Муқаддас Китобдан иқтибослар келтириб жавоб берасизми? — деб сўрадим кескин оҳангда. Кўзларимни очиб чўпон Логанга қарадим. Аммо шу ондаёқ у Муқаддас Китобдан ўқимаётганини билдим. Чўпон бошини қуйи солиб, кўзларини юмганча, ибодат қиларди: «Билгин–чи, менинг бирон қабиҳлигим бормикан? Мени абадий йўлдан етаклаб боргин.Омин». (Забур 138:24 га қаранг)
— Сиз ҳақсиз, муҳтарам чўпон, — дедим секингина анча сукут сақлаб турганимиздан кейин.
— Бу ҳақда суҳбатлашган эдик.
Чўпон Логан ўрнидан туриб, кабинетининг ойнаси олдига борди. Ёмғир ёға бошлади, бир неча томчи дераза ойналарида қийшиқ изларини қолдирди.
— Сен Муқаддас Руҳга муҳтожсан, Джош. Ҳаммамиз ҳам унга муҳтожмиз. — У бир оз сукут сақлаб, яна гапида давом этди: — Биз имон йўлида пойга югуришни бошлаганимизда, ўша куниёқ марра чизиғини босиб ўтмаймиз. Биз Масиҳга ўхшаш учун кундан–кунга курашамиз. Биз деганда ҳаммамизни назарда тутяпман. Келажакда Худонинг улуғворлигини кўра олишимиз учун бу ҳаётда барча қийинчиликларга бардош беришимиз керак.
У менга қарамоқчи бўлиб бурилди:
— Масиҳийча ҳаёт — бу яқин масофага югуриш эмас, ўғлим. Бу — марафон. Муқаддас Руҳга тўлгин, Унинг ҳаётбахш қудратидан чуқур–чуқур нафас олгин. Олдинда сени ҳали катта синовлар кутмоқда.
Чўпон Логан билан суҳбатдан кейин, Меньшой билан орани очиқ қилишга қарор қилдим. «Меньшойга хат ёзаман», дедим ўзимга. Мен юрагимда бор гапни унга айтишни истардим, у билан ярашишнинг ягона усули шу эканига тўлиқ ишонардим. Аммо хатни охиригача ҳеч ёза олмадим, уни тугатмасимдан ҳар сафар чиқинди саватига ташлардим. Охири, откритка юбораман, деб қарор қилдим. Канцелярия товарлари дўконига кириб, Макинак кўприги сурати солинган чиройли откритка сотиб олдим.
Тамом, бундан ортиғи бўлмайди, дедим ўзимга. Энг камида, шуниси тўғри бўлади. Отамдан Меньшойнинг адресини билиб, ёздим–да, почта қутисига откриткани ташладим. Аммо қалбимнинг тубида нотўғри иш қилаётганимни сезиб турардим. Мен чўпон Логаннинг барча насиҳатлари ва мен учун қилган ибодатини чипакка чиқарган эдим.
Ниҳоят, виждон азоби чидаб бўлмас даражага етди. Уитонга қайтиш вақти келганда, бир неча кун олдинроқ йўлга чиқиб, йўл–йўлакай Меньшой билан учрашмоқчи бўлдим. Кетишимдан олдин унга қўнғироқ қилдим:
—Бу мен Джошман.
— Джос? — деб қайта сўради Меньшой мени болаликдаги лақабимни айтиб. — Ҳозир сен қайдасан?
— Ҳозирча отам билан фермадаман. Аммо сеникига бормоқчиман. Сен билан кўришсам деган эдим.
— Жуда яхши бўларди…
—Мен ҳозир коллежга қайтишга тайёргарлик кўряпман. Балки, сен бехабардирсан — мен коллежда ўқияпман.
— Келлога коллежидами?
— Йўқ, Уитон коллежига боряпман. Охирги курсда ўқияпман.
— Уитон коллежи — Чикаго яқинидаги коллежми?
— Худди ўша.
— Агар бизникига кириб ўтадиган бўлсанг, йўлинг тескари бўлиб қолмайдими?
— Шунақага ўхшайди. Хўп, майли. Балки кейинги сафар…
Трубкани осмоқчи бўлиб турганимда, Меньшойнинг овозини эшитдим:
— Агар келмоқчи бўлсанг, келавер.
Бир оз муддатда фикрларимни йиғиб олишга ҳаракат қилдим:
— Сен менинг откриткамни олдингми?
— Олдим, чиройли откритка экан.
— Менга қара, ўша откриткани сенга юборганимдан пушаймон бўлиб ўтирибман. Менга нима бўлганини ўзим ҳам билмайман. Эсимни еб қўйибман, шекилли. Мендан хафа эмассан деб умид қиламан.
— Қўйсанг–чи, Джос, ҳаммаси жойида. Қачон кириб ўтмоқчисан?
— Агар мумкин бўлса, эртага кечга яқин.
— Қанақа эътироз бўлиши мумкин?! Сени кутаман, — деди Меньшой. — Карлага ҳам айтиб қўяман.
Ўша куни қаттиқ ухлабман, аммо ғалати туш кўрибман: мен катта қоронғу хонада эканман, қушнинг чириллаётганини эшитяпман–у аммо уни ҳеч топа олмаётган эканман. Ниҳоят, уни топибман — у полдаги қафасда экан. Мен қафаснинг эшигини очиб юборган эдим, қушча пириллаб учиб, озодликка чиқиб кетибди.
Ист–Лансингача тахминан тўқсон мил эди, мен эса мўлжаллаганимдан эртароқ етиб бордим. Ҳаммалари — Меньшой, Карла ва уларнинг тўққиз ёшли қизчаси Джули уйда экан. Меньшой мен охирги марта кўрганимдан бери, бир–икки кило семирмаганини ҳисобга олмаганда, деярли ўзгармабди. Орадан шунча вақт ўтган, мен эса гапни нимадан бошлашни билмас эдим. Аммо Меньшой хохолаб кулиб, қўларини чўзиб, менга қучоғини очиб келди:
— Оббо, укажон–ей! Ҳадемай мендан ўзиб кетасан!
— Ниҳоят, биз яна учрашдик, — дедим мен. — Салом, Карла! Яхшимисизлар?
Откриткани ўқидим.
— Сен ҳам ўқишингга асло шубҳаланмаган эдим. Аммо сизлардан жуда илтимос қиламан: ўша откриткани йиртиб, ташлаб юборинглар. Бўптими? Мен уни юбориб, аҳмоқлик қилдим.
— Бу бизнинг қизимиз Джули, — деди Карла жавоб ўрнига.
— Ассалому алайкум! Танишганимдан хурсандман, — деди қизча менга қўлини чўзиб.
— Мен ҳам, қизалоқ! — дедим бир оз дадилланиб.
— Мен қизалоқ эмасман, — деди гапимни тўғрилаб Джули. — Мен ёш хонимман.
— Ёш хоним! — деб хитоб қилдим ва юзларини кафтларим орасига олдим гўё ўзимда йўқ ҳайронлигимни кўрсатгандай бўлиб. — Буни қаранг–а, ким ўйлабди дейсиз?!
Ҳазиллашишга уринишим тўсатдан сукунатни келтириб чиқарди. Мен ниманидир ўринсиз гапириб қўйдим, чамаси.
— Яъни айтмоқчи эдимки… сиз
— Менинг Барби қўғирчоғим бор, — деди у.
— Ростданми?
— Туғилган кунимга қўғирчоқ Кенани совға қилишмоқчи.
— Жуда хурсандмдан, — деб жавоб бердим қизчанинг гапини маъқуллаб.
— Овқат ейсанми, Джош? — деб сўради Карла.
— Сўраган одамингни қара! Мен талабаман–ку, демак, ҳар доим очман.
— Тушлик қачон тайёр бўлади, азизам? — деб сўради Меньшой.
— Хотиржам бўл, Мак. Ҳамма нарса тайёр бўлгандан кейин чақираман. — Карла билан Джули ошхонага чиқиб кетдилар.
Мен акамга қизиқиб қарадим:
— Мак дедими?
У елкасини қисиб қўйди, холос:
—Энди ҳеч ким мени Меньшой деб чақирмайди. Эътибор берма. Яхшиси, уйга кирайлик. Нима ичасан?
— Имбир пивоси борми?
— Албатта.
Биз меҳмонхонага кирдик. Анчагина шинам хона экан: деворларига ёғоч панел қоқилган, полда гилам ўрнига кийик териси. Ён девор деразасидан яхшилаб текис қирқилган газон, сирень буталари ва тарвақайлаб ўсиб, қалин соя солиб турган дарахтлар кўриниб турар эди.
— Уйинг жуда зўр экан, Меньшой… э-э, Мак.
— Ўтир, — деб жой кўрсатди зангори диванга, ўзи эса ичимлик олиб келиш учун бурчакдаги барга томон юрди.
— Қандай ажойиб кресло, — дедим ҳаво ранг ғилоф кийдирилган беланчак креслога ишора қилиб.
— Мен буни «раскладушка беланчак» дейман, — деб фахрланиб жавоб берди Меньшой.
— Раскладушка?
— Ҳа, раскладушка. Орқа суянчиғини кнопка билан бошқариб, тебраниш мумкин. Айтганча, мавсум янгилиги бу.
— Тўғри, бу янгиликлар ортидан қувиб етолмайди, киши.
— Мана, ол, — деди Меньшой менга стаканни узатиб.
— Раҳмат.
— Хўш, коллежда нимани ўрганяпсан?
— Юриспруденцияни, — дедим алоҳида оҳанг билан.
— Ҳа, қизиқ. Юрист бўлишинг учун бутун кучингни ўқишга сарф қилишингга тўғри келади, — деди Меньшой «раскладушка беланчаги»ини намойиш қилар экан.
— Шундай ҳам бутун кучимни ўқишга беряпман.
— Уитон. Бу масиҳийча коллеж, тўғрими?
— Худди шундай.
— Ундай ҳолда,
— Келинг, очиқчасига гаплашиб олайлик.
— Очиқчасига ҳақиқатни айтиш бу гувоҳларнинг иши, Джош, асло адвокатларнинг иши эмас.
— Биласан–ку, адвокатлар ҳам қасамёд қиладилар.
— Йўғ–э? — Меньшойнинг юзида ғалати илжайиш пайдо бўлди. — Улар нима учун қасамёд қиладилар? Уларга ёлвориб, илтимос қилиб...ишимизни ҳал қилиб беринг... ҳақингизни берамиз, деб кўндириш учунми?
—Улар ҳалол бўлишга, ўз вазифаларини сидқидилдан бажаришга қасамёд қиладилар.
— Аммо қонунни четлаб ўтиш йўли доим топилади–қолади, шундай эмасми? — Меньшой ўз ҳазилидан ўзи кулди ва креслосида ерга теккудай бўлиб тебранди.
Мен бу ерга келганимдан афсусланишни бошлаган эдим. Акам мендан анча катта эди, менга ота ҳам бўла оларди. У ҳар кимни ҳақлигига ишончдан маҳрум қила оларди.
— Шундай қилиб, нимага адвокат бўлмоқчисан? — деб гапдан қолмасди Меньшой.
—Таҳлил қилиш, ишнинг туб моҳиятига етиб бориш менга ёқади. — Мен бир муддат жим қолдим. — Бундан ташқари, бой бўлмоқчиман.
Меньшой «ҳм» деб қўйди.
— Жиддий айтяпман, — дедим хонага кўз югуртирар эканман. — Сенинг ишларинг ёмон эмас, шекилли. Мен ҳам яхши яшамоқчиман. Яна ким билади? — Балки жуда ҳам яхши яшарман. Менинг ўз режаларим бор. Агар ишларим режаларим бўйича кетса, албатта, яхши бўлади.
— Қандай режа экан?
Ўқишни битирганимдан кейин, биронта яхши юридик фирмадан иш топаман, яхши иш ҳақи оламан. Кейин эса сиёсат билан шуғулланмоқчиман.
— Режангни зўр деб айта олмайман, — деди Меньшой. — Муҳими, режанг сенинг фойдангга ишлаши, тўғрими?
— Мен отам билан онам сингари яшамоқчи эмасман.
— Мен сени бирон нарсада айблаётганим йўқ–ку.
Мен қўлимдаги имбир пиво қуйилган стаканни айлантирардим.
— Отамнинг айтишича, сен Тинчлик Корпусига кирмоқчи эмишсан. Жиддий иш, гап йўқ.
— Бўлмаса–чи! — маъқуллаб бош силкиди Меньшой.
— Қандай қилиб бу қарорга келдинг?
Ўтган йили сайлов олди ҳаракатларида Джон Кеннеди Мичиган университетида нутқ сўзлаган эди. Мен ҳам шу йиғинда иштирок этган эдим. Унинг сўзлари ҳамманинг қалбига олов ёқди — ҳаммада ҳам оламни яхшилаш учун чет элларга бориш истаги пайдо бўлди. Мана, мен ҳам отилиб чиқдим. Эҳтимол, менинг бу ҳаракатим ҳам сенинг масиҳий бўлганингга ўхшаса керак. Буни қандай тушунтиришни ҳам билмайман.
— Айтгандай, отам ҳам масиҳий бўлди, — дедим.
Ўртага жимлик чўкди.
— Менга қара, Меньшой… яъни Мак, кечирасан, — мен орани очиқ қилмоқчиман. — Фермада отам билан сенинг ўртангда нима юз бергани тўғрисида батафсил билмайман. Тахмин қилишимча, мен туғилгунга қадар сизларнинг муносабатларингиз яхши бўлмаган. Балки бирон сабаби бордир…
— Жиддий сабаблар, — деб гапимни бўлди Меньшой.
— Жиддий сабаблар, — деб такрорладим акс садо сингари. — Сен билиб қўйишингни мен истайман: мен отам билан ярашдим, энди вақтни ўтказмасдан имкониятдан фойдаланиб, сен билан ҳам ярашмоқчиман.
— Сен билан ярашмоқчиман дейсанми? — акам мен томонга қарамасдан, креслода тебранишдан тўхтади. — Сен билан хафалашмаган эдик, шекилли, Джос.
— Умуман олганда, Мак,
— Ўзинг ишонадиган ниманидир топганингга хурсандман, — деди Мак.
— Бу ҳали ҳаммаси эмас, Мак, — деб гапимни давом эттирдим. — Самовий Отам сен билан ҳам муносабатлар ўрнатишни хоҳлайди.
— Мен ҳам айтяпман–ку, сен билан жуда ўхшашмиз, Джос.
— Сен нимани назарда тутяпсан?
Мак креслонинг ёнидаги ричагини тортди–да, тик ўтириб олди.
— Ҳар ким бу ҳаётда мазмун ахтаришга ҳаракат қилади, — деди Меньшой. — Кимдир, ҳеч қандай маъни йўқ, уни излаш арзимайди, деб қарайди. Бошқалар сенга ўхшаб, диндан маъни топади. Кимдир бошқа одамларга ёрдам беришдан қониқиш ҳосил қилади. Бу гаплар мен сингари одамлар ҳақида айтилган. Кўп ирмоқлар бор, аммо ҳаммаси бир дарёга қуйилади, шундай эмасми?
— Ирмоқлар ҳақида ҳеч нарса айта олмайман, аммо отамиз энди бутунлай бошқа одам бўлиб қолгани аниқ.
Макнинг юзи қорамтир тусга кирди. У нимадир айтмоқчи эканини мен сезиб турардим, аммо Карланинг овози ўртага чўккан жимликни бузди:
— Тушлик тайёр, дастурхонга!
Қандай бўлмасин, ҳаммамиз вақтни жуда ажойиб ўтказдик. Тушлик дустурхони устида Мак менга Тинчлик Корпуси билан боғлиқ режаларини айтиб берди.
— Ўқиган эдим — Ричард Никсоннинг айтишича, Тинчлик Корпуси армия хизматидан бўшашни истаганлар учун ғайри қонуний имконият экан.
Мак кулиб қўйди:
— Кўриб турибман, бекорга юрист касбини ва сиёсатни танламаган экансан. Ўша Никсон, у ҳам бой бўлса керак.
Карла қўлидаги пичоқ билан вилкани қўйди:
— Юристликка ўқияпсанми?
— Шундай.
— Сиёсатчи ҳам бўлмоқчимисан?
— Кўрамиз. Келажак кўрсатади, — деб жавоб бердим кулиб.
— Сен ўша Никсонга ўхшаган бўлмайсан, деб умид қиламан.
— Мен унда бирон ёмонликни кўрмаяпман, фақат телеэкранда ҳар доим соқоли олинмаган ҳолда чиқади.
— Менимча эса Джош воиз бўлиши керак, — деди Мак.
— Мен воиз бўламан, деб айтмадим–ку! — деб қаршилик билдирмоқчи бўлдим.
— Буни айтмасанг ҳам, очиқ–ойдин кўриниб турибди, укагинам!
Нима ҳам дердим, мураккаб вазиятдан чиқишнинг яхши усули ҳақида ўйлашнинг кераги ҳам йўқ эди. Менинг акам ҳар доим, жумладан, бу сафар ҳам, ўз манфаатларини қандай ҳимоя қилишни биларди. Мен ухлашга эртароқ ётдим, эртаси куни эрталаб Уитонга йўл олдим.
Ўн тўртинчи боб
Уитон коллежининг президенти, Биринчи жаҳон уруши фахрийси доктор Реймонд Эдмен коллежимизда ҳам руҳий, ҳам академик соғлом муҳит муҳимлигини ҳаммадан яхши биларди. У Эквадорда кечуа ҳиндулари орасида миссионер ҳам бўлган эди. У бу лавозимга ўтиргач, «Руҳий куч ҳафталиги»ни жорий қилди, бу ҳафталик ўқув календарининг ажралмас қисми эди. Бизнинг курсимиз битиришига навбат келганда, келгуси ҳафталарда бизнинг асосий нотиғимиз Ричард Халверстон бўлди. У ҳам Уитон коллежининг собиқ битирувчиси, Мериленд штатидаги Бетесда Тўртинчи пресвитериан жамоатининг чўпони эди.
— Сизлар бу мамлакатнинг энг ёрқин, истиқболи порлоқ ёшларининг вакилларисизлар, — деб бизга мурожаат қилди доктор Халверстон бу ҳафтадаги охирги нутқида. — Аммо сизлар Худога итоат қилармикансизлар? Ишаё китобининг 6–бобида айтилгани сингари, Худонинг даъватини эшитишни истайсизларми?
Яқинда очилган «Эдмен–чепел» залида лиқ тўла талабалар нафасларини ичига ютиб, унинг ҳар бир сўзини тингларди. Мен аудиториянинг ўртасида Дик Пернел ва Фрэнк Кифер билан бирга ўтирган эдим. Доктор Халверстоннинг бу сўзлари мени жунжиктириб юборди. Унинг қўнғироқ овози сингари гулдираган сўзлари минбардан жарангларди:
— Бугун мен бу залда инженер деган унвонга сазовор бўлганларни кўриб турибман. Тўғри, сизлар ўз ишингизни яхши биласиз. Сизлар математикани, физикани яхши кўрасизлар. Ҳатто математик тенгламалар тушларингизга кириб чиқади. Аммо бор истеъдодингизни Худонинг оёқлари остига ташлашга розимисизлар? Бугун бу ерда мен врачларни… бизнесменларни.. кўриб турибман, муаллимларни ва мусиқачиларни кўряпман. Аммо сизлар қандай фаолиятни танлаганингиз муҳим эмас, дўстларим. Ўз истеъдодингизни қурбонгоҳга келтиришга тайёрлигингиз ва розилигингиз муҳим. Ишаё китобининг 6–бобидаги Раббийнинг даъватига ким лаббай деб жавоб беради? Ким ўз истеъдодини қурбонгоҳга қўйиб, Эгамизга: «Мана, мен, мени юбор!» деб айта олади?
Мен курдошларимга назар солиб чиқдим. Улар бирин–кетин ўринларидан туриб, саҳнага чиқдилар, улар ўзларининг ҳаётини ва истеъдодини Худонинг хизматига бағишлашга қарор қилган эдилар. Бир талаба логарифмик линейкасини чўнтагидан чиқариб, уни доктор Халверстоннинг оёқлари остига ташлади. Тиббиёт факультетида ўқиган Дик ўрнидан туриб, менинг ёнимдан суқилиб ўтди, унинг ортидан Фрэнк. Бир талай талабалар ўтиш жойини тўлдирдилар. Мен ҳам ўрнимдан турдим, аммо оёғимни қўлимга олиб, қочиб қолмаслик учун аранг ўзимни тутиб, билдирмасдан эшикка томон йўналдим.
Кейинроқ дўстларим мени топганларида, хонамда бошимни адёлга буркаб, каравотимда ётган эдим.
— Сизларга нима керак? — деб бақириб юборишдан аранг ўзимни тийиб сўрадим.
— Аҳволинг жойидами? — деб сўради Дик. Мен жавоб бермадим.
— Джош, сенга нима бўлди? — деб яна сўради у.
— Боринглар–э, мени тинч қўйинглар! — деб бақирдим.
Улар мени тинч қўйишди, улар мендан узоқлашаётганини қадам товушларидан эшитдим. Қоронғу тушгандан кейин, ўрнимдан туриб, кампус бўйлаб сайр қилмоқчи бўлдим. Уитон марказидаги кечаю кундуз ишлайдиган кафега кирганимда, ярим тун бўлган эди.
Ҳар қандай масиҳий сингари, мен ҳар сафар, Худо сенинг истеъдодингдан ва қобилиятингдан Ўз шуҳрати учун фойдаланади, деган гапни эшитар эдим. Аммо мен Худога нимани таклиф қила оламан — навбатдаги муваффақиятсизликними? Бу номувофиқлик ҳақида мен ўзимга ўзим ҳисобот берардим. Кўпчиликка мени келажакда ёрқин истиқбол кутаётгандай бўлиб туюларди. Мен яхши ўқидим, ўқитувчиларимдан бири, сендан биринчи даражали юрист чиқади, деб айтган эди. Балки, бўлиши мумкин. Аммо мен биринчи даражали масиҳий бўла олдимми? Ҳаётимда асло тузатиб бўлмайдиган нарсалар кўп. Мен қалбим тубида ўзимни номуносиб деб ҳис қилардим, айниқса, дудуқланиб гапиришим ва грамматик хатоларга йўл қўйишим ўзимга бўлгани ишончни йўққа чиқарарди. Мен жинсий ва жисмоний зўравонлик чандиқларини, ҳаётимнинг ҳамма соҳаларига салбий таъсир қилган оилавий парокандалик лаънатини ҳамон кўтариб юрардим. Булар барча яқин муносабатларимда акс этиб турарди. Гарчи мен бу яраларни ва нуқсонларни бошқа одамлардан яширишни яхши ўрганиб олган бўлсам ҳам, ўзимдан яшира олмас эдим! Мен ойнада ўз аксимга диққат билан қарашим керак эди.
Мен кафедан чиқиб, кўчада мақсадсиз тентираб юравердим. Куз ўртаси яқинлашиб қолган эди, кузнинг тоза салқин нафаси ҳавони тўлдирган эди. Мен кетавердим, кетавердим. Аммо қаёққа бораётганимни ўйламасдим. Қуруқ барглар оёқларим остида шитирлар, гўё эсдаликлар, васвасалар ва гуноҳлар хотираларини қўзғатаётгандай бўларди. Буларнинг ҳаммаси, Масиҳ мени Ўзига гўё жисмоний куч билан жалб қилганда, мен имонга келиб сувга чўмганимда аллақачон кўмилгандай эди. Мендаги туйғулар шундай эдики, мен ўзимни гўё бир умрга лаънатлангандай ҳис қилардим, ўша ҳиссиётларим чидаб бўлмас оғирлик билан мени эзарди. Ягона бир умидим қолган эди. Ишқилиб, мен Худонинг даъватига жавоб бермаганимни отам билмасайди, деб умид қилардим.
Эҳ, қанийди, чўпон Логан ҳозир ёнимда бўлганда эди. Бундай вазиятда нима қилиш кераклигини у биларди. У менга бамаъни маслаҳат берган бўларди. Аммо у ёнимда йўқ. Мен унинг меҳрибон боқишларини, синчков нигоҳини эсладим. Бу сафар унинг нигоҳи туганмас дард ва ҳамдардлик билан тўлгандай туюларди.
Тахминан соат тўртлар эди, мен Юнион–стрит кўчасида ёниб турган чироқ остида тўхтадим. Шу лаҳзада Хушхабардаги бир воқеани эсладим. Ўша воқеада бир бола очликдан азоб чекаётган оломонни тўйдириш учун бир неча балиқ ва нон таклиф қилган эди. (Юҳанно 6:1–13 га қаранг). Мен ўзимни ўша боладай ҳис қилдим. Фақат битта фарқ бор эди — менинг ҳаётимда мўъжиза юз бермаган эди. Исо ўша боланинг бешта арпа нони ва иккита балиғи билан бутун бир оломонни тўйғизган эди. Менинг бор–будим ва иқтидорим эса нимага ҳам ярар эди?
— Худойим, — деб гапирдим кутилмаганда ўзимга ўзим, — Сенга хизмат қилишни юрагимнинг туб-тубидан истайман, аммо Сенинг оёқларинг остига нимани қўя оламан? Менда Сенга таклиф қиладиган арзигулик ҳеч нарса йўқ. Мен алоҳида қобилиятим билан ажралиб турмайман, ўтмишимнинг чуқур яралари ҳали битмаган. Аммо Сен хоҳласанг, мана шу жой ҳозироқ, шу тонг саҳарда қурбонгоҳ бўлсин. Мен ўзимнинг ҳамма қусур ва камчиликларимни шу қурбонгоҳга қўяйин. Худойим, мен барча нуқсонларимни Сенга беряпман. Сен менинг кучимни ололмайсан, чунки менда куч йўқ. Сен менинг истеъдодимни ололмайсан, чунки менда алоҳида истеъдод ёки қобилият йўқ. Барибир… агарда Сен истасанг, Худойим… агар Сен менинг заифликларимни, тубанликларимни олишни истасанг ва Ўзингни улар орқали юксалтиришни хоҳласанг, эй Худойим, Сенга бутун умрим давомида, охирги нафасим қолгунча хизмат қилишга ваъда бераман.
У ерда қанча турганимни ва яна нималар ҳақида ибодат қилганимни билмайман. Фақат шарқ томонда тонг отаётганидан дарак берувчи осмонни ёриб келаётган ёруғликнинг тиниқ тарам—тарам йўлларини эслайман, холос. Мен кампусга қайтдим. Гуноҳнинг даҳшатли юкидан ва лаънатларидан фориғ бўлган эдим, мен янги кунни кутиб олишга тайёр эдим. Мен яна югуришда иштирок этишга тайёр бўлдим.
Тахминан уч ҳафталардан кейин олдимда турган руҳий марафон учун зарур тайёргарликни берадиган одамни учратдим.
Билл Брайт, ҳақиқатан, харизматик шахс бўлиб, куч–қувватга тўла одам эди. У Исо Масиҳнинг Иккинчи марта келишидан олдин бутунжаҳон миқёсида Хушхабарни ёйиш миссиясига жон–жаҳди билан киришган эди. У мамлакат бўйлаб сафари давомида Уитондаги талабалар жамоатида сўзга чиққан, талабаларни «Campus Crusade for Christ»[15] ташкилоти билан таништирган ва шу жамиятга кўнгиллиларни йиғган эди. Бу ташкилотга Билл Брайт бир неча ўн йиллар олдин асос солган эди. Энди биз, тахминан ўнтача одам, талабалар кафесида у ҳақда ва унинг ташкилоти ҳақида кўпроқ билиш истаги билан ёниб, унинг атрофида тўпланиб ўтирардик.
— Мен сизларга ҳозир тушунтирадиган нарса нафақат сизнинг ҳаётингизни ўзгартиради, балки сизнинг йўлингизда учрайдиган ҳар бир одамнинг ҳаётини ўзгартиришга қодир, — деди у бизга. Биз Билл Брайт атрофига тиқилишиб ўтирганимизда, у қоғоз салфетка чиқарди ва костюмининг ички чўнтагига ручка олгани қўл суқди. — Дунёдаги жамики одамларни уч тоифага бўлиш мумкин. Бу аёлларга ҳам, эркакларга ҳам бирдай тегишли, аммо тушунтириш содда бўлсин деб, уларни «инсон» деб атаймиз. Демак, бу оддий бир инсон, унинг ҳам танаси, ҳам руҳи бор.
У салфеткага бирин–кетин қилиб учта доира чизди. Доиралар ичига биттадан стул чизди.
— Табиий инсондан бошлаймиз, — деди учта доирадан биринчисини кўрсатиб ва стулнинг устига «мен» сўзини ёзди. — Табиий инсон ўзини тахтга ўтқазади.
Мистер Брайт доиранинг ташқи томонига «хочча»ни чизди. У гапини давом эттирганда, шуни тушундимки, бу «хочча» эмас, балки Исони гавдалантирадиган хочнинг ўзи эди.
— Бундай инсон дунёга мансуб инсондир, у Исони ўз ҳаётига киритмайди, — деди у хочни кўрсатиб, — эҳтимол, бу инсон ҳеч қачон Раббимиз Исо ҳақида эшитмагандир ёки эшитган бўлса Уни ўзининг Нажоткори сифатида рад қилгандир. Хуллас, Масиҳ бу инсоннинг ҳаётида йўқ.
Жаноб Брайтнинг бармоғи иккинчи доирани кўрсатди:
— Мана бу башарий инсон, — деди у яна стулнинг устига «мен» сўзини ёзар экан, аммо хочча бу сафар доиранинг ичида, стулнинг пастида эди.
— Дунёвий инсон сингари, башарий инсон ҳам ҳаётининг тахтида ўзи ўтиради, — деб давом этди жаноб Брайт. — У масиҳий бўлса ҳам, самара келтирмайди. У масиҳийча ҳаёт билан яшаш учун ўз кучига таянади. Масиҳни у бир четга суриб қўйгани учун, номуносиб ҳаёт кечиради.
Жаноб Брайт қаҳвадан хўплаб, учинчи доирадаги стул устига хочни чизди:
— Қолган учаласидан фарқли равишда руҳий инсон Масиҳни ўз ҳаётининг тахтига ўтқазади, — жаноб Брайт яна қўлига ручкасини олиб, тахтнинг тагига «мен» сўзини ёзди, — у ўз башарий табиатини марказий ўриндан олиб ташлайди. У Муқаддас Руҳнинг мукаммаллигини қамраб олади ва Масиҳдаги ғолибона ҳаёт билан яшайди. Аммо битта савол қолади: агар мен сизлардан, Муқаддас Руҳ қудратига қандай эга бўлиш мумкин, деб сўрасам, нима қилиш кераклигини биласизларми?
— Менимча, биринчидан, Масиҳ ҳаётимнинг тахтида ҳақиқатан ҳам ўтиришига ишонч ҳосил қилишим керак, — деди Фрэнк.
— Баракалла! — деди жаноб Брайт, — сизларнинг орангизда баскетбол ўйнайдиганлар бўлганда эди, бундай ҳолда чиқиш позициясини эгаллаш керак деб айтган бўларди.
У стол атрофида ўтирганларга кўз югуртириб чиқди:
— Қани, қайси бирингиз менга Муқаддас Руҳнинг самарасини санаб берасиз? — Биз ҳали оғзимизни очишга ҳам улгурмасдан, Дик Пернел бирин-кетин санаб кетди: муҳаббат, севинч, хотиржамлик, сабр-тоқат, меҳрибонлик, эзгулик, ишонч, мулойимлик ва ўзини тута билиш (Галатияликларга 5:22–23 га қаранг)
Жаноб Брайт илҳомланиб боши билан тасдиқлади:
— Биз Масиҳни ҳаётимизнинг тахтига ўтқазганимизда ва Муқаддас Руҳдан, бизни тўлдиргин, деб сўраганимизда, айнан бу сифатлар биринчи ўринга чиқади ва Муқаддас Руҳ бизни тўлдиришда давом этади.
— Тўлдиришда давом этади, дедингизми? — деб қайта сўрадим.
— Муқаддас Руҳ, ўғлим, сени тўлиб–тошиб тўлдиришни истайди. Ахир, Муқаддас Руҳ билан сизлар ҳали кўп иш қилишларингиз керак, ҳаммаси олдинда турибди! — деди у гуруҳимиздагиларга бир–бир қараб чиқди. Биз унинг навбатдаги сўзларини кутиб, нафасимизни ичимизга ютиб кутардик.
— Йигитлар, мен Оклахомаликман, бизнинг ўлкаларда доимо нефть излаб, ерни бурғилайдилар. Техас штатининг овлоқ бир қишлоғида бир чорвадор яшар эди. У кексайиб, мол боқмай қўйибди, ўзининг ранчосида эртадан–кечгача ўтирар, ҳеч ким ундан хабар олмай қўйганди. У вафот этгандан кейин, унинг ерига нефть қидириш компанияси келибди, бурғилашса, нефть чиқибди. Нефть шунчалик кўп эканки, қария молбоқарнинг ҳамма ёғи олтинга кўмилиб кетиши мумкин экан. Нефть гўё ер бағрида яшириниб ётган хазинадай эди. Молбоқар ҳар куни ўша хазина устида ўтирар эдию, аммо ниманинг устида ўтирганини тасаввур ҳам қилмаган. Бечора қашшоқ бўлиб ўлиб кетди. Муқаддас Руҳнинг кучи ҳам айнан ўша нефтга ўхшайди. Агар сиз Масиҳга тегишли бўлсангиз, Муқаддас Руҳ сизни тўлдиради, фавворадай сиздан отилиб чиқиш имкониятини кутади… худди қудуқдан нефть фаввора бўлиб отилгани сингари! Аммо сиз Унинг куч-қудратига уланишингиз керак. Буни эса фақат ибодат орқали қилишингиз мумкин.
Жаноб Брайт менга қаради:
— Нима дейсан? Муқаддас Руҳни олишни истайсанми?
— Ҳозирми?
— Худди шундай, ҳозир.
— Истайман, жаноб, жуда зўр бўларди.
Жаноб Брайт стол атрофини айланиб юриб, ҳар биримизга ўша саволни берди. Ҳар ким «ҳа» деб жавоб берди, кейин биз бошимизни қуйи туширдик, жаноб Брайт ибодат қилди:
— Азиз Отажон, биз Сенга муҳтожмиз. Шу вақтгача биз ўз ҳаётимизни ўзимиз бошқардик ва бунинг оқибатида Сенга қарши гуноҳ қилдик, биз бу гуноҳларимизни тан оламиз. Сен Масиҳ туфайли гуноҳларимизни кечирганинг учун, Сендан миннатдормиз. Сенга шукрлар айтамиз. Энди ҳар биримиз имон орқали Исони ҳаётимизнинг тахтига таклиф этамиз. Раббимиз Исо, қалбимизда Ўзингга муносиб ўринни эгалла. Биз сендан яна ишонч орқали сўраймиз: Сен Ўз Каломингда ваъда берганингдай, Муқаддас Руҳ билан бизни лиммо–лим тўлдир. Сенга миннатдорчилик билдирамиз, Сенга ҳамду санолар айтамиз. Масиҳ номи билан. Омин.
— Омин, — деб ҳаммамиз бирваракайига жавоб бердик.
— Энди чуқур нафас олинглар, — деди жаноб Брайт ўзи ҳам чуқур нафас олди. Ҳаммамиз нафас олдик. — Энди нафасни чиқаринглар.
Ҳаммамиз биргаликда нафас чиқардик. У машқни қайтарди:
— Чуқур нафас олиб, Муқаддас Руҳга тўлинглар, — деди у, — гуноҳларингизни эса нафас билан чиқариб ташланглар. Гуноҳларингиздан бутунлай қутулинглар. Роҳатбахш Муқаддас Руҳни қабул қилинглар.
У жим қолиб, ҳаммамизга қараб чиқди:
— Муқаддас Руҳ — бу Шахсият. Ҳар доим буни ёдингизда тутинг. У бизга тасалли беришга, бизга насиҳат қилишга, ернинг нариги четигача Унинг гувоҳлари бўлишимиз ва Унинг куч–қудратидан баҳраманд бўлишимизга келган. Энди, жаноблар, Нью–Йорк поездига улгуришим керак. Сизлар билан кўришганимдан жуда хурсандман. Имоним комилки, баъзиларингиз билан биз яна бир неча марта кўришамиз.
— Биз учун ибодат қилганингиздан миннатдормиз, — дедим мен ўрнимдан тураётиб. Сўнг унинг қўлларини қаттиқ қисдим.
— Мамнуният билан қабул қиламан… — мен исмимни айтишимни кутиб у бир оз жим қолди.
— Джош. Джош Макдауэлл.
Жаноб Брайт самимий равишда бош ирғитди:
— Нафас олишни унутиб қўйма, Джош.
— О, буни ҳеч қачон унутмайман!
— Тананг билан қандай нафас олсанг, руҳинг билан ҳам худди ўшандай нафас олишинг керак. Бу — бир марта нафас олдингми, бўлди, тамом, эсингдан чиқди, дегани эмас. Ундай бўлиши керак эмас. Нафас олиш узлуксиз — бугун, эртага ва ҳар куни давом этиши керак. Буни доимо, умрнинг охиригача қилиш керак. Тушуняпсанми?
— Тушундим, жаноб. Бу худди марафонга ўхшайди, шундай эмасми?
Жаноб Брайт қизиқиш билан менга қаради, сўнг чемоданчасини олиб, кафетерийдан чиқди ва темир йўл вокзали томонга кетди.
Ўн бешинчи боб
Мен автомат телефонда кўп эмас — беш минут гаплашиш учун майда пул тўпладим. Бу зиқналикдан эмас. Балки жаноб Меррик билан узоқ гаплашиш учун менга жасорат етишмаслигидан эди. Телефон трубкасини Меррик хоним олди ва дарров эрини чақирди.
— Алло?
— Жаноб Меррик?
— Лаббай, эшитаман.
— Ассалому алайкум, жаноб. Бу — Джош Макдауэлл.
— Салом, Джош. Овозингни эшитганимдан хурсандман. Уитонда ишлар қалай?
— Яхши, жаноб, жуда яхши.
— Сендан хурсандман. Баҳоларинг қалай?
— Баҳоларим… ёмон эмас, жаноб. Ҳамма баҳоларим яхши.
— Жуда зўр. Юридик мактабга кириш ҳақидаги режаларинг қандай? Аниқ бўлиб қолгандир?
— Ҳа, жаноб! Режаларим ўзгаргани йўқ. Мен ҳозирда турли юридик мактабларни қараб чиқяпман.
— Ниҳоятда хурсандман, Джош. Менимча, Линн билан гаплашмоқчи бўлсанг керак?
— Албатта, жаноб. Албатта… мен сиз билан ҳам гаплашмоқчи эдим.
— Марҳамат. Қулоғим сенда.
— Жаноб Меррик… мен қизингизнинг қўлини сўрамоқчиман. Нима дейсиз?
Телефоннинг нариги томонидаги жимликдан юрагим қинидан чиқиб кетай дерди. Мен ҳаяжонланган ҳолда, кафтимдаги тангаларни бир–бирга ишқалар эдим. Тангалар қизиб, қўлим терлаганидан шилимшиқ бўлиб қолган эди.
— Нима ҳам дердим, Джош, — деди ниҳоят, жаноб Меррик, — қизим сени яхши кўришини биламан. Мен Линнга, никоҳ— бу ҳар қандай ҳис–туйғулардан каттароқ нарса эканини тушунтиришга ҳаракат қилдим.
— Гапингизга қўшиламан, жаноб.
— Бу ҳали ҳаммаси эмас. Мен сени биринчи марта кўрганимда, Линн сен билан учрашишига тамомила қарши бўлган эдим.
— Биламан, жаноб, хабарим бор.
— Энди гапимни эшит: мана шу бир ярим йил давомида сенга муносабатим тамомила ўзгарди, қизимга уйланишингга мамнуният билан жавоб бераман.
— Раҳмат, жаноб.
— Менимча, энди кичик хоним билан гаплашмоқчидирсан?
— Албатта. Жаноб, бўлмасам–чи. Катта раҳмат. Сизга.
— Овозингни эшитганимдан хурсандман, — жаноб Меррик телефон трубкасини қўйди. Шу зоҳотиёқ Линн трубкани олди. Аммо майда чақаларим тугаётган эди.
— Салом! — деди у.
— Линн, менга турмушга чиқишга розимисан?
— Бажонидил, чиқаман! — деди у.
Шундан кейин телефон ўчди–қолди.
Икки ҳафтадан кейин Линн синглиси Энджи билан бирга Уитонга келди, улар маҳаллий меҳмонхонада бир кечага тўхтадилар. Эртаси куни шанба, май ойининг биринчи дам олиш куни, мен игнанинг устида ўтиргандай эдим. Уитон коллежида азалдан бир анъана бор эди: бу анъанага кўра, турмуш қураётган ёшлар унаштириш маросимини ёки тўйини Бланчард–холлдаги «минорага чиқиш» билан нишонлашар эди. Бу ҳақда бутун кампусдагилар билсин деб, биргаликда қўнғироқ чалишар эди. Ҳафта бошида мен минорада маросим ўказиш учун талабалар комитетидан рухсат олдим. Шанба куни эрталабки вақт тайёргарлик кўришим учун кетди, менга Дик, Фрэнк ва бошқа дўстларим ёрдам бердилар. Минора тепасига торт, бир неча бутилка узумдан қилинган ичимлик, стакан, тарелка, вилка ва салфеткалар олиб чиқиш керак эди.
Соат ўнга бир неча минут қолганда, дастурхонимиз тайёр бўлган эди. Ҳамма йиғилган, фақат Линн йўқ эди. Биз уни кутардик.
Аммо кутиш чўзилиб кетди. Соат ўн бирга занг урилганда, Фрэнк сабрсизланди:
— Бу ерга соат нечага келишини айтган эдинг? — деб сўради у.
— Соат ўнда, —деб жавоб бердим мен.
— Биринчи сабоқ, — деб гапирди Дик хунук оҳангда. — Аёллар доим ўзларини куттиришади.
— «Унинг фазилатларига эътиборли бўл, нуқсонларига марҳаматли бўл».
— Ўзинг тўқидингми? — деб сўрадим.
— Йўқ, — истеҳзо билан кулиб деди Дик, — бир француз шоирининг шеъридан... унинг исми нимайди–я?
— Мэтью Прайор, мияси йўқ! У француз эмас, инглиз, — деб тўғрилади Фрэнк.
— Эй, тўхтанглар–чи! — деб қўлим билан «жим» деган ишорани қилдим. Ҳаммамиз қулоқ солдик. Ҳақиқатан, зинапоядан кимдир кўтарилаётган эди. Бир лаҳзадан кейин бизнинг қаршимизда мен уйланаётган қиз пайдо бўлди. Линнинг орқасидан унинг синглиси Энджи ва уларнинг Уитондаги иккинчи курсда ўқийдиган дугонаси чиқиб келди.
— Хўш, маросимни бошлайлик, — деди Дик. Сўнг узум шарбатларини очиб, стаканларга қуйди. — Мен қадаҳ сўзи айтмоқчиман.
У сабрсизлик билан ҳаммани кўздан кечириб чиқди ва ҳар ким улушини олиб, унинг қадаҳ сўзини эшитишга тайёрлигини кутиб турди.
— Джош, Линн, сизлар учун! Сизларни олдинда оилавий бахтиёрлик йиллари кутсин. Оилавий бахтнинг ягона сирини унутманглар…
— Ўзинг биласанми ўша бахтни? — деди киноя билан Фрэнк.
— Оилада эркак шундагина бахтли бўлиши мумкинки, қачон хотинининг
— Бундан нима келиб чиқади? — деб сўради Фрэнк, кейин томоғини қириб олди–да, қадаҳ сўзини айтди: — Джош! Линн! Бугун сизлар оилавий ҳаётга қадам ташлар экансизлар, биз сизлар учун жуда хурсандмиз. Энг муҳими — унутмангларки, сизлар шунчаки бирга яшаш учун эмас, балки бирга турмуш қуриш учун оила қуряпсизлар. Доим бирга бўлинглар, бир–бирингиздан асло айрилманглар, чунки бир–бирингизсиз сизлар учун ҳаёт йўқлигини биласизлар.
— Мана бу тўғри гап! — деди барала овоз билан дўстим Джим Грин стаканни кўтарар экан. Меҳмонларимиз ҳам бошлари билан тасдиқ ишорасини қилдилар.
Атрофдагиларнинг маъқулловчи хитоблари остида мен Линнинг кафтларини қўлимга олдим, бир–биримизнинг кўзларимизга тикилиб қолдик. Шунда мен нотўғри қарор қилганимни англадим, бунга асло шубҳам йўқ эди.
Баъзан ўлим арафасида турган одамлардан, шу лаҳзада бутун ҳаётим кўз олдимдан яшиндай ўтди, деган гапни эшитамиз. Ўша маст ҳайдовчи юк машинасида устимга бостириб келганда, менда ҳам шундай бўлган эди. Ҳозир ҳам мен яна шунга ўхшаш ҳиссиётларни бошимдан кечираётган эдим, фақат бу сафар келажакдаги ҳаётим манзаралари ақл бовар қилмас тезлик билан кўз олдимдан ўтиб борарди. Тўғри, Линн — ажойиб қиз, аммо мен уни зарур бўлган даражада сева олармиканман?
— Қўнғироқ чаладиган пайт келди, Джош, — деди Дик руҳлантирувчи оҳангда. Мен минора қўнғироғи тилида осилиб турган арқонга назар солдим. Шунда бирдан, аблаҳларни осадиган жой шу ер, деган фикр хаёлимдан ўтди. Бир тўйда кўрган эдим: тўйбоши ҳушидан кетиб, ўликдай ерга йиқилган эди. Тағин бутун халқнинг кўз ўнгида. Бунга ўхшаш ҳодиса ҳозир мен билан ҳам юз беришини тасаввур қилолмасдим. Мен бунга бардош бера олмасдим. Зўрға табассум қилдим, сўнг арқонни ушладим ва ҳиссиётларимни босишга ҳаракат қилдим. Кейин кучим борича бир маромда қўнғироқни етти марта чалдим. Сўнгра менинг ўрнимни Линн эгаллади, етти марта қўнғироқ зарби яна замин бўйлаб сузиб кетди. Шу орада қўнғироқ зарбига ҳамоҳанг равишда Уитондаги анъанага мувофиқ, Бланчард–холл минораси остидан ўтаётган йигит ва қизларнинг ҳазилларини эшитдик. Пастда овозлар бизгача етиб келди:
— Дўстим, шундай қилмагин! — деди кимдир узоқдан.
— Алвидо, эркинлик! — деб такрорлади яна бири яқинроқдан туриб.
— Кишанга кўникасан энди!
Уларнинг ҳазилларига жавобан хурсанд бўлиб кулганимизча, мен ва Линн энди арқонни ушлаб, етти марта қўнғироқ чалдик. Етти — мукамаллик рамзи эди.
— Мана, олинглар, — Энджи бизга фломастер узатди, биз бу фломастер билан қўнғироқхона деворларига ёзиб бўяб ташланган юзлаб бошқа исмлар қаторига ўзимизнинг исмимизни ёзишимиз керак эди.
— Қайси числони ёзай, азизам? — деб сўради Линн мендан мовий кўзларини узмасдан ва қўлида фломастерни ушлаб тураркан. — Тўйимиз қачон бўлади?
—
Линн
Менга тасалли берган ягона нарса шу бўлдики, мен охирги курсни битириб олишим учун, Линн тезда Мичиганга— уйига кетди. У менга бир неча марта мактублар юборди, аммо мен биронтасига ҳам жавоб бермадим, Биз бир неча марта телефонда гаплашдик. Чамаси, Линн нимадир жойида эмаслигини сезган, шекилли. Унинг барча суриштирувларига мен мужмал жавоб берардим — сирли шубҳалар ҳақида ошкора айтишим учун менга жасорат етмишмасди.
Бир марта телефон қилганда, мен Линнга, сени чиндан ҳам севишимга унчалик ишонмаяпман, деб айтдим. Аммо Линнинг жавоби мени тамомила довдиратиб қўйди: «Тушунаман, азизим. Аммо хавотирланишингга ўрин йўқ. Ҳиссиётлар — бу беқарор ва ёлғончи нарса. Вақти келиб, ҳаммаси яхши бўлиб кетади, кўрасан».
Бахтимга, ўқишим, яқинлашиб келаётган имтиҳонларим ва ишлаб пул топишим учун қилаётган барча ҳаракатларим мени чалғитиб турарди, тўй ҳақидаги ўй–хаёлларга вақтим ҳам йўқ эди. Балки, Линн ҳақдир. Эҳтимол, вақти келиб, ҳаммаси жойига тушар. Мен бир нарсани билардим — севги, илгаригидай, менинг тушунчамга сиғмас эди. Аёллар ҳам. Эҳтимол, униси ҳам, буниси ҳам.
Диплом тақдимоти маросимига Билли Грэмнинг ўзи келди. Ўн тўққиз йил илгари у ҳам Уитон коллежини тамомлаган экан, энди Чикагода Инжил йиғинларини ўтказаркан. Июнь ойи кунларининг бирида у бизга қуйидаги сўзларни айтиш учун келибди:
— Сиз билан бизнинг атрофимизда катта бир олам мавжуд. Бутун олам ўзини Худога бутунлай итоат этадиган одамни ҳамон кутмоқда, — деб ўзининг табрик нутқини тугатди. — Бу шунчалик улкан оламки, унинг қайсидир ўлкаларида шифохоналар қуриш лозим, қаеридадир ёшларга билим бериш зарур, қайси жойларидадир Инжил хушхабарини ваъз қилиш керак. Бу олам ўзининг Илёс пайғамбарини ва Яҳё пайғамбарини кутмоқда. Ҳа, олдинда ажойиб меҳнат — чегараларни забт этиш бизни кутмоқда. Бу ишда Худо биз билан бирга бўлади.
Баланд бўйли, қомати келишган, сўзлари ва имони ҳақлигига қаттиқ ишониб катта—катта кўзлари ёниб турган, жанубий акцент билан гапираётган бу одам менга фариштадай бўлиб кўринди. Бу сафар, ўтган йилги кузда бўлгани сингари, мен саросимага тушиб қолганимни яшириш учун, аудиториядан қочиб чиқиб кетмадим. Тенгдошларимга кўз югуртириб, биз ернинг нариги четигача Хушхабарни олиб бориш учун Масиҳнинг ягона танасига мансубмиз, шу йўлда бирга меҳнат қиламиз, деб ўзимга ҳисоб бериб, муваффақиятларимиздан фахр ҳиссини туйдим. Аммо мени бошқа битирувчилардан ажратиб турадиган нарса шу эдики, бўйним илгаригидай безовта қила бошлагани учун, бесўнақай оқ бандажни битирув кечаси маросимига кийиб боришимга тўғри келди.
Ўн олтинчи боб
Мен бу йилги ёзни фермада ўтказмадим, балки бўяш бизнесимга яқин жойда бўлиш учун Бэттл–Крикдан кичикроқ бир хонани ижарага олдим. Ўзимча буни тўғри иш деб ўйладим, чунки ишларим яхши кетяпти, ҳар доим ишларнинг қандай бораётганидан хабардор бўлиб туришим керак эди. Аммо туғилган хонадонимдан узоқроқ юришнинг бошқа сабаби ҳам бор эди.
Тўғрисини айтганда, уйда қолмаслигимнинг яна бир сабаби бор эди: уйимиз менга турли хотираларни, айниқса, оламдан ўтиб кетган онамни ёдимга соларди. Мен илгаригидай, онам ҳозир қаердайкин, унинг қисмати нима бўлди, ўша қисматни ўзгартирса бўлармиди, деган саволлар билан ўзимни қийнардим.
Фикрларим такрор–такрор онамга қайтаверарди. Онам Библияга ҳурмат билан муносабатда бўларди, уни «муқаддас китоб» деб атарди. Аммо оиламиз жамоатда камдан–кам бўларди. Ишончим комилки, агар отам арақхўр бўлмаганда эди, онам жамоатга тез–тез борган бўларди.
Хуллас, буларнинг ҳаммаси онам учун нимани англатади? Абадий ҳаётда энди унинг ўрни қандай бўлади? Онам бу оламдан кетди, онамнинг Масиҳ бағрига келишига кўп ҳалақит берган одам эса эндиликда нафақат янги руҳий ҳаётдан, балки янги хотинининг қучоғида лаззатланмоқда. Бу адолатсизликдай туюларди, гўё онам кимнингдир Масиҳга келиши учун ўзини қурбон қилган–у кейин уни бир четга суриб ташлаганлар.
Линн туфайли Факторивилга боришни истамасдим. Буни тан олиш қанчалик даҳшатли бўлмасин, энди ишончим комил эди — мен ҳеч қачон унга уйлана олмайман. Бу янгиликни унга қандай етказишни ўйлаб охирига етолмасдим. Мен ўзимча, бу муаммо ўз–ўзидан ҳал бўлади, деб умид қилардим.
Аммо бундай тугун ўзидан–ўзи ечилади, деб кутишим хом хаёл, Линнга нисбатан адолатсизлик эканини тушуниб турардим.
Бироқ у билан юзма–юз гаплашишга, аҳволимни тушунтиришга менда жасорат етишмасди, шунинг учун кўп меҳнат қилиш, Калифорния университетининг юридик факультетига кириш учун тайёрланишга бошим билан шўнғиб, тўй ҳақида ўйламасликка ҳаракат қилардим. Юрист бўлиш орзуимни амалга оширишга Боб Хэммонд менга туртки берди. У Келлога коллежида ўқиб юрганимизда орттирган яқин дўстим эди. У ҳам масиҳий эди. Менинг бўяш компаниямда ишларди. Суҳбатларимиздан бирида у, ёзнинг охирларида Калифорнияга боришни режалаштиряпман, деб айтиб қолди.
— Хоҳласанг икковимиз бирга борамиз, — деди Боб.
— Қачон бормоқчисан? — деб сўрадим.
— Агар хоҳласанг, эртагаёқ кетамиз.
— Бунчалик тез эмас–да, оғайни. Мен бизнесимнинг ташвишини қилишим кераклигини унутдинг, шекилли.
— Хўп, сенга қанча вақт керак?
— Уч ҳафта бўладими?
— Уч ҳафта бўлса, уч ҳафта–да. Менинг машинамда борсак бўлади, сеникини шатакка оламиз.
— Ростданми?
— Бўлмасам–чи? Албатта–да. Йўл харажатларини ўртадан бўламиз. Сенинг режаларинг қандай? Калифорнияда оғайниларим бор. Уларникига огоҳлантирмасдан борсак ҳам бўлади, улар эътироз билдирмайдилар. Ўзимизга маъқул бошпана топгунимизча, маълум вақт уларникида яшашимиз мумкин.
— Жуда яхши режа.
— Демак, мен билан борасан–а?
— Бўпти, бирга кетамиз.
Боб хурсанд бўлиб, мушти билан елкамга туртиб қўйди:
— Ғарбга борамиз, дўстгинам, ғарбга! — деб мамнун бўлиб кулди у.
— Тушундим, тушундим. Лекин эсингда бўлсин, мана бу девор бўяб бўлингандан кейингина ғарбга кетишимиз мумкин. Ёдингдан чиқарма, сен ҳали «Биринчи бўяш компанияси»да ишлаяпсан. Бу уй сенинг зиммангда.
Боб ҳазил қилиб салют ишорасини берди–ю, ишга киришиб кетди. Ҳафталар ўтиб борарди. Ниҳоят, ишдан кейин Линнининг олдига бориш учун руҳан тайёр бўлдим. Мен уларнинг уйи эшигини тақиллатдим, у дарров эшикни оча қолди.
— Салом, Линн.
— Салом, Джош. Қани, кир ичкарига.
— Яхшиси, шу ерда суҳбатлаша қолайлик. Айтмоқчиманки… бугун оқшом жуда ажойиб.
— Майли. — Линн беланчак диванга ўтирди, ёнидан менга ҳам жой қолдирди, аммо мен айвон панжарасига суяндим.
— Линн, сенга бир гапни айтиш учун келдим, гапим шуки… э–э–э… кейинги ҳафта…
— Нима кейинга ҳафта?
— Бир ҳафтадан кейин… — мен яна дудуқлана бошладим.
— Кейинги ҳафта нима бўлади?
— Нима десам бўлади сенга... Калифорнияга кетяпман, — деб ниҳоят тўрсиллатиб гапирдим.
— Юридик факультетига кириш учунми? Ҳали эрта эмасми?
Мен чуқур нафас олиб, ўзимни қўлга олишга ҳаракат қилдим:
— Йўл узоқ, ўзинг биласан… Бунинг устига, Боб… Боб Хэммонд билан мен ўзимизга туристик саёҳат уюштиришга қарор қилдик. Ҳар хил жойларни кўришни ҳам режалаштирдик: Тик қояли тоғлар, Гранд–Каньон… хуллас, ўзинг яхши тушунасан.
— Ким у Боб Хэммонд?
— Менинг бўяш компаниямда ишлайди.
— Менга откритка юборасан, бўптими?
— Линн… — У жимгина менга қаради, ғира–шира қоронғуликда унинг кўзлари чақнаб кўринарди. — Линн… мени кечир…
Гапиришимга йўл қўймаслик учун Линн бармоғини менинг лабларимга босди, аммо энди оғзимдан чиқаётган сўзларни тўхтатиб бўлмасди:
— Линн, мен сенга уйлана олмайман. Уйлана олмайман!
Ниҳоят, биз кўнглимизда бор гапларни бир–биримизга айтдик:
— Ахир, сен мени севгансан–ку! Шундай эмасми?
— Шундай бўлган эди.
— Нима ўзгариб қолди? Мен сени илгаригидай севаман.
— Линн, — дедим унинг ёнига ўтираётиб, — икковимиз ҳам имонлимиз. Исо бизнинг қадамларимизни йўналтираётганига ишонамиз. Унинг хоҳиш–иродаси бизнинг ҳаётимизда бажо бўлсин, деб ибодат қиламиз.
— Аммо бирон сабаб бўлиши керак–ку, — деди у қатъий оҳангда гапимни бўлиб.
— Ота–онанг бизнинг никоҳимизга қандай муносабатда эканликларини биламан.
— Бунга ота–онамнинг асло алоқаси йўқ.
— Ҳозирча шундай. Сен ота–онангдан узоқда яшашингни улар истамайдилар, мен эса бу ердан узоқроққа кетишни хоҳлайман. Йўллар мени қаёққа олиб боради — ўзим ҳам билмайман. Балки, дунёнинг нариги четига олиб борар. Гап фақат шунда эмас — юристликка ўқиш учун бир неча йиллар давомида бутун кучимни беришимга тўғри келади.
— Ундай бўлса, мен сени кутаман.
— Мен уйланишни истамайман, Линн. Агар шу гапимдан енгил тортсанг, билиб қўя қол — менинг ҳаётимда ҳеч ким йўқ.
Линн қимирламай олдинга қараб турарди:
— Бошқа гапинг йўқми?
— Жуда афсусдаман, Линн. Сени қаттиқ хафа қилдим. Мен шуни истамаган эдим. Ишонгин гапимга.
— Менимча, сен энди кетишинг керак, Джош.
— Линн… биласанми, яна нима… узукни айтмоқчи эдим…
— Узукка нима бўпти?
— Оила қура олмаганимиздан кейин… балки, ўзимга қайтариб берарсан?
Аммо Линн менга узукни қайтариб бермади.
Мен эса шаҳарда ёки жамоатда у билан тасодифан учрашиб қолишдан ўзимни олиб қочардим. Бобга телефон қилиб, режалаштирганимиздан бир неча кун олдинроқ кетишни таклиф қилдим. Жума куни эрта саҳарда йўлга чиқишга келишиб олдик. Кечқурун отамни кўргани бордим. Берта ошхонада, тушлик тайёрлаётган экан.
— Отанг Бергернинг фермасига балиқ овлагани кетди, — деди Берта.
— Мен отамни кўл ёнидан топдим. Отамнинг ёнида қармоғи ва холодильник сумкаси бор эди.
— Салом, ота! Ов қалай? — деб уни чақирдим.
— Бўлади. Аммо сен билан охирги марта бўлганимиздаги ов билан солиштириб бўлмайди. Сен ҳам балиқ овлагани келдингми? Афсус, биттагина қармоқ олиб келибман.
— Ҳечқиси йўқ, ота. Мен сизнинг олдингизга балиқ овлаш учун келмадим.
— Э, шундайми?
— Эртага Калифорнияга кетяпман.
— Мен кейинги ҳафта охирига кетсанг керак, деб ўйлаган эдим.
— Режаларимиз ўзгариб қолди.
— Ҳечқиси йўқ, шундай бўлиб туради, — деб тасдиқлади отам, — қачон қайтмоқчисан?
— Шукроналик Кунига қайтиб келишдан маъни йўқ деб ўйлайман. Балки, Мавлуд кунига келарман?
Отам бир сўз демай, мен томонга қаради. Лабларида бир оз табассумга чоғланди:
— Агар бирон нарса керак бўлса, хабар бер.
— Нимани назарда тутяпсиз?
— Билиб бўладими… бирдан пул керак бўлиб қолса…
— Ахир. Сизнинг пулингиз йўқ–ку, ота.
— Қора кунларга деб бир оз жамғариб қўйганман. Агар зарур бўлиб қолса, ферманинг бир қисмини сотишим мумкин.
Мен бош чайқадим:
— Йўқ, ферма — сизнинг уйингиз. Ишларим жойида бўлади, ташвишланманг. Яхшиси, ўзингизга қаранг, ота, бўптими?
— Ёки сенга яхши маслаҳат керак бўлиб қолса…
— Дарров олдингизга келаман!
— Кечиктирмасдан. Фақат мен айтадиган маслаҳатларнинг ярмига амал қилиш кераклигини унутма.
Мен бошимни қимирлатиб «хўп» дедим. Бирдан қармоқ худди жон киргандай, отамнинг қўлидан чиқиб кетгудай бўлиб сакрай бошлади. Отам суҳбатга берилиб кетиб, балиқ хўракни тортганини ҳам сезмади. Бир дақиқа ўтгач, отамнинг холодильник сумкаси каттагина балиқ билан тўлди. Отам яна қармоққа хўрак илинтириб, сувга отди, бирдан — бах — яна ўлжа. «Турган жойингдан қимирлама, ўғлим! — хурсанд бўлганидан хитоб қилди отам. — Жойингдан жилма! Сен менга омад келтиряпсан!»
Отам икковимиз кўл бўйида қоронғу тушгунча ўтирдик, кейин фермага қайтдик. Ой ёғдуси йўлимизни ёритиб турарди. Берта мени дастурхонга ўтқазди, ҳамма нарса совиб қолган бўлса ҳам, кечки овқатни рад қилмадим. Мен овқатга ўзимни ташладим, отам «кечирасизлар» деб меҳмонхонадан чиқди. Тез орада у қўлига асбоб–ускуналар солинган эски қутини ушлаганича қайтиб кирди.
— Бирон нарсани тузатмоқчимисиз, ота? — деб сўрадим.
— Йўқ, бунга зарурат йўқ. Калифорнияга кетаётганингда, шуларни ўзинг билан олиб кетсанг, демоқчи эдим. Йўл узоқ, йўлда асқотиши мумкин.
Мен отамга, менинг машинамда ҳам, Бобнинг машинасида ҳам комплект асбоб–ускуналар бор, деб отамга айтмоқчи бўлдим–у аммо кейин ўйланиб қолдим. Отам қутини менинг олдимга қўйди.
— Нима қиляпсан, Уилмот?! — деди хижолат бўлиб Берта. — Топган жойингни қара! Оппоқ дастурхонга ҳам қўясанми?! Бу овқатланадиган дастурхон–ку!
Мен қутини олиб, пастга оёқларим остига қўйдим.
— Эҳ, сиз эркаклар, — деб Берта дастурхонга қутидан тўкилган чангларни қоқди.
— Раҳмат, ота, — дедим. — Яна уйга келганимда, қайтариб олиб келаман.
— Йўқ, ўғлим. Ҳеч нарсани қайтариш керак эмас. Энди булар сеники.
— Отадан ўғилга совға, шундайми? — дедим.
— Ҳа, отадан ўғилга, — деб такрорлади у.
Биз яна бир оз ўтирдик, ниҳоят, хайрлашадиган вақт келди.
— Берта, отамни сизнинг қарамоғингизга қолдираман, — дедим эшик олдига келганимда.
— Ҳеч ҳам хавотир олма, Джош. Ҳаммаси жойида бўлади, мени биласан–ку, — Берта юзимдан ўпди. Мен ўзим туғилиб ўсган уйдан чиқдим. Мен қайрилиб, яна уйимизнинг деворларига, қанча–қанча марта ортимдан ёпилган эшикларига, эскигина айвонига назар ташладим. Беихтиёр хаёлимга Муқаддас Китобдан қуйидаги оят келди:
Отам менга асбоб–ускуналар солинган қутини узатди. У қутини ўзи кўтариб олиб чиқди, чамаси, отам мени буларни унутиб қолдирди ёки ошхонада атайлаб қолдириб чиқди, деб ўйлади, шекилли.
— Шаҳардаги одамларга гувоҳлик беришда давом этаверинг, ота, — дедим машинага яқинлашаётганимда. — Қамоқхоналарда ҳам.
— Албатта, ўғлим.
— Сиз одамлар билан гаплашишнинг уддасидан чиқа оласиз. Қаранг, қанча одам сиз билан суҳбатлашгандан кейин ҳаётларини тубдан ўзгартирди.
Отам сўзсиз бошини қимирлатди, аммо лабларини ғалати қимтиганини сездим.
— Аҳволингиз жойидами, ота? Нимагадир юзингиз бошқачароқ кўриняпти.
— Йўқ, ҳаммаси жойида, — деб жавоб берди у. — Негадир кейинги пайтларда қорним безовта қиладиган бўлиб қолди. Узоқ йиллар давомида арақ ичганим энди таъсирини кўрсатяпти, шекилли.
Мен асбоб–ускуналар солинган қутини машинанинг орқа ўриндиғига қўйдим: — Врачга кўринсангиз бўларкан, текширармиди, — дедим машинага ўтираётиб. Отам машинанинг очиқ турган эшигини ушлаб, мени яхшироқ кўриб қолиш учун бир оз эгилди:
— Мавлуд байрамига келганингда, музни ўйиб балиқ овлаймиз.
— Келишдик!
— Келишган бўлсак, ҳеч қандай баҳонага ўрин йўқ.
— Ҳеч қандай баҳона бўлмайди, ота.
Отам «бўпти» дегандай бошини қимирлатди.
— Бўпти, яхши бор, хайр, — деди отам. — Жойлашиб олганингдан кейин менга хат ёзиб юбор, токи адресингни билай. Мен ҳам сенга хат ёзаман.
— Хавотирланманг, биринчи қиладиган ишим сизга хат ёзиш бўлади.
Мен машинани ўт олдириб, орқага юрдим. Бир неча сония орқа чироқлар қоронғуликда отамнинг қоматини кўрсатди: орқа ойнада отамнинг қиёфаси қандайдир ноаниқ, жисмсиз бўлиб кўзга кўринди. Отам охирги марта менга қўл силкаб, зулматга чўкиб кетди.
Ўн еттинчи боб
Кейинги куни эрталаб Боб икковимиз Бэттл–Крикдан чиқиб кетдик.
Ҳаво очиқ эди, осмонда қуёш чарақлаб турарди. Биз Индиана ва Иллинойс орқали кетган йўл бўйлаб юрдик. Бир неча кундан кейин Айовага етиб келдик, кейин Небраска ва Колорадо штатларида бўлдик. Биз Юта чегараларини босиб ўтиб, Аризонга чиқишимиз учун саккиз–тўққиз кун керак бўлди. Ниҳоят, қаршимизда Гранд–Каньон қад ростлади.
Биз бу ўлканинг жанубий чеккасида тўхтадик ва экскурсовод бошчилигида туристик гуруҳ билан бирга экскурсияга чиқишга қарор қилдик. Йўл бошидан — охиригача кишини ўзига тортадиган мафтункор, айниқса, сўқмоқлар четларидан бошланган жарликни айтмайсизми! Пиёда туристлардан ташқари хачирлар ҳам бор эди, хачирлар бир оз қўрқоқроқ ва чидамсиз экскурсиячиларни олиб юрарди, шунинг учун баъзан бу жонзотларга йўл бериш учун бутун гавдани қояга тираб туриш керак бўларди. Улуғвор табиий манзара Гранд–Каньон Худонинг буюклиги ва гўзаллигини намоён қилиб турарди, гўёки Унинг ботиний сифатлари бу мафтункор манзарада ўз аксини топгандай бўларди.
Боб икковимиз ҳамроҳларимиз билан танишиб олдик. Улар талаба алмаштириш орқали келган хорижликлар экан: Паскуаль — Мозамбикдан, Марван — Мисрдан, Ингвар — Швециядан, Джина — Италиядан экан. Мен дарров улар билан мулоқотга киришдим.
Биз туристлар сўқмоғи бўйлаб тахминан ўн километрча йўл босиб ўтганимиздан сўнг «Ҳиндулар боғи»да тушликка тўхтадик, шунда мен имоним ҳақида ўртоқлашиш истагини ҳис қилдим. Атроф жуда ажойиб эди. «Ҳинду боғи» қачонлардир ҳиндуларнинг хавасупай[16] қабиласининг туғилган ўлкаси эди. Бу боғ осилиб турган қоялар орасида ҳақиқий жаннатга ўхшарди. Баҳайбат дельтасимон тераклар орасида айланиб ўтган ирмоқлар бўйида дам олмаслик мумкин эмас эди. Ҳамма дам олишга ўтирганда, сўқмоқда бирга келаётганимизда бошланган турли динларимиз, имон–эътиқодларимиз ҳақидаги суҳбатни давом эттирдим.
— Сизларга Худо ва Муқаддас Китоб ҳақида гапириб берсам майлими?
Ҳеч ким эътироз билдирмади. Мен атрофимиздаги ҳамроҳларимизнинг эътиборини жалб қилдим.
— Биз ҳамма жойда Худо ижодининг гўзаллигини кўришимиз мумкин. Кўриб турганимиздай, У куч–қудрат, гўзаллик ва ижод Худосидир. Ҳозир бизни ўраб турган улуғвор қоялар сингари, биз ҳам Унинг ижодимиз. Бу ҳақда ҳеч ўйлаб кўрганмисиз? Муқаддас Китобда айтилганки, Худо ҳаммамизни — Паскуални, Марванни, Ингварни, Джинани яратаган... Сиз, Джина, худди осмондан тушган фариштага ўхшайсиз.
Ҳамма бараварига самимий равишда кулиб юборди.
—Мен–чи? Мен келиб чиқиши ирланд ва инглизларга бориб тақаладиган Мичиганнинг бир четидаги фермер йигитман. Аммо ҳаммамиз Худо учун ажойибмиз. У ҳаммамизни Ўзига ўхшатиб яратган. Худо биз билан бўлишдан завқланади. Биз ҳам Худо ҳузурида завқланишимиз керак! Худо севадиган муқаддас Ота. Аммо гуноҳларимиз бизни Худодан айириб қўйди. Биз билан Худонинг ўртасида чуқур бир жарлик бор. Бундай ҳолда биз қандай қилиб Унга келишимиз мумкин? У билан қандай ярашишимиз мумкин? Жавоб — Исода, У бизнинг Нажоткоримиз, биз озод бўла олишимиз учун У хочда ўлди. Худо ҳар дақиқа, ҳар сония турли йўллар билан инсониятни Масиҳга чорлайди. Ҳа, Худо бутун оламда ва бутун тарих давомида одамларни нажотга эриштириш учун меҳнат қилишдан тўхтатмайди. Нимага? Чунки келажакда шундай кун келадики, Масиҳ бутун оламни ҳукм қилади.
Мен яширинча Бобга назар солдим — у ҳайрон бўлганича оғзини очиб ўтирарди, у мендан бундай бамайлихотирликни кутмаган эди, аммо у бунинг учун эмас, балки атрофдагиларнинг ҳаммаси мен айтган сўзларни тез илғаб олганларидан шундай ҳолатга тушди, шекилли. Мен яна беш минутча гапирдим, кейин янги дўстларим ёнига ўтирдим. Боб менга сэндвич узатди, аммо мен шунчалик ҳаяжонланган эдимки, дарров ея олмадим. Талабалардан бири менга саволлар бера бошлади мен қизиқиш билан мулоқотга киришдим. Юқорига кўтариладиган вақт бўлганини биз ҳатто сезмай ҳам қолибмиз.
— Нотиқлик санъатида катта тажрибанг бор, шекилли? — деб сўради сўқмоқда менинг ортимдан келаётган Ингвар.
— У воиз, нотиқ эмас, — деди Янги Зеландиядан келган талаба Уоллас.
— Аслида униси ҳам, буниси ҳам эмасман. Сизларга ўхшаган талабаман.
— Илоҳиётни ўрганяпсанми? — деб қизиқди Паскуаль.
— Йўқ, Калифорнияга юридик факультетга кирмоқчиман.
— Швецияда тоғам бор, лютеран воизи, — деди Ингвар. — Тоғам билан хотини худди сенга ўхшаб Исо ҳақида гапиради.
— Улар Исони шахсан таниганлари учун шундай гапиришади, Ингвар. Шубҳам йўқки, Исо уларнинг юрагида яшайди ва улар Исони яхши кўрадилар. Сен ҳам Исони Нажоткорим ва Раббим деб билганингда, Уни севиб қоласан.
— Мен ўзимни имонли деб айта олмайман, — деди Ингвар. — Агар менга бирон мос ном қўйиш керак бўлса, агностик деб аташ мумкин.
— Мен ҳам бу клубга қачонлардир аъзо бўлганман! — деб хитоб қилиб юбордим мен. Сўнг ҳаяжон билан Европага қилган сафарим ҳақида гапириб бердим. Ўша пайтларда ўзим ҳам агностик бўлиб, Масиҳ тирилмаганини исботламоқчи бўлганимни, бироқ сафарим натижасида Масиҳ ҳаётининг шубҳасизлигига ишонганимни айтиб бердим. Бу пайтда биз каньоннинг энг баланд жойига чиққан ва ҳамма тамомила ҳолдан тойиб қолган эди. Аммо чарчаганимизга қарамай, биз Гранд–Каньоннинг энг қийин жойини бирга забт этдик ва ҳазиллашиб, таассуротларимиз тўғрисида фикр алмашдик. Ҳар иккала оёғимнинг тагида қавариқлар пайдо бўлди, бунинг устига, елкамни қуёш куйдирди. Аммо энг муҳими, еттита янги дўстим ўз мамлакатларига мени таклиф қилдилар.
— Жуда гапга чечансан–да, сенга фақат ҳавас қилиш мумкин, — деди Боб машинага ўтираётганимизда. Биз яна йўлга тушдик. Мен жавоб бермасдан кулиб қўйдим. Бизни ҳамма томондан қуршаб олган бепоён кенгликларнинг улуғвор тоғ тизмалари ва гўзаллиги мени дарров ўзига асир қилди. Қаршимизда қуёш ботиб бораётган эди, илиқ шамол сочларимни тортқиларди. Бутун олам, катта умидлар ва ваъдалар олами бизни кутарди.
Бу савол, ким билсин, фикрларимни ёриб, отилиб чиқиб, худди овоз чиқариб айтганимдай, аниқ жаранглади. Мен ҳаяжонга тушиб, дарров ўриндиқни кўтариб олдим.
Боб менга назар ташлади:
— Нима бўлди сенга? Аҳволинг яхшими?
— Ҳа, ҳаммаси жойида.
— Ростданми? Кўринишинг аллақандай ғалати.
— Ўзим шундай… калламга бир фикр келиб қолди.
Икки кун йўл юриб, биз Коста–Месига етиб келдик ва Бобнинг ошнасиникида тўхтадик. У ҳам масиҳий экан, бизни жуда яхши кутиб олди. Келган кунимиз кечқурун мен журнал варақлай бошладим, Калифорниянинг шундоқ қўшни шаҳари Ла–Мирадада Талбот илоҳиёт мактабига талабалар қабул қилинаётгани ҳақидаги эълонга кўзим тушиб қолди. Эълонга қараб, ниманидир олдиндан кўнглим сезгандай бўлди.
Бу «ҳодиса» тахминан соат саккизларда юз берди. Эрталаб уйғонганимда ҳам журналдаги эълон менга тинчлик бермади.
Мана шунга тўхтаймиз, дедим ўзимга, ҳеч нарсани мураккаблаштирмаймиз.
Кун жуда ажойиб, очиқ эди, мен Ла–Мирадага яхши кайфиятда етиб бордим. Машинамни маъмурият корпуси ёнидаги тўхташ жойига қўйиб, рўйхатдан ўтиш бюросига ўтдим ва котибага семинарияга кириш ниятимни айтдим.
— Исмингиз? — деб сўради у.
— Макдауэлл. Джош Макдауэлл.
Котиба қиз қоғозларини диққат билан варақлаб, бошини тебратди:
— Афсуски, қабул қилинганлар рўйхатида сизнинг фамилиянгиз йўқ.
— Тўғри, биламан, биламан, Аслида… биласизми, мен фақат кеча биринчи марта сизнинг ўқув юртингиз ҳақида билиб қолдим.
Котиба менга ҳайрон бўлиб тикилиб қолди:
— Агар сизни тўғри тушунган бўлсам... сизнинг қарорингиз…?
— Ҳа, мен сизнинг мактабингизга ҳужжатларни топшириб, шу ерга ўқишга кирмоқчиман. Чамаси, энди бу мумкин эмас. Шундайми?
— Албатта, йўқ. Номзодларни танлашнинг ўзига бир неча ой кетади, камида. Хуллас, бизнинг семинария талабаси бўлишингиз учун энди фақат келгуси йил келишингизга тўғри келади, ундан олдин эмас.
Мен енгил нафас олдим:
— Жуда яхши!
— Нима дедингиз?
— Хайр, мэм, — деб кетишга чоғландим.
Тўсатдан, ўзим билмаган ҳолатда, тўхтадим, котибанинг столига қайтиб келдим. Котиба ҳайрон бўлиб, кўзларини мендан узмай, қараб турарди. Ўша топда у ичида, балки полицияни чақирсаммикан, деб ўйлаган бўлса керак.
— Ҳар эҳтимолга қарши, менга айтинг–чи, талабалар ҳужжатини қабул қилиш учун ким охирги қарорни қабул қилади? Бу масалада кимга мурожаат қилсам бўлади?
— Бу масалада доктор Файнберг олдига боришингиз мумкин.
— Доктор Файнберг дедингизми?
— Ҳа. Аммо сиз у билан гаплаша олмайсиз.
— Нима учун гаплаша олмайман?
— Чунки у ректор.
— У ўз хонасидами?
— Одатда, у ёзда бу ерда бўлмайди, аммо...
— Хўш?
— Бугун у ўз кабинетида. Кутилмаганда қайтиб келди.
— Бундай ҳолда, унга мурожаат қилсам ҳам бўлади–ку!
— Мен сизга айтдим–ку у семинария ректори деб, у жуда банд одам.
— Сиз унинг ҳузурига кириб, мен ҳақимда айтишингиз мумкин–ку! Шундай эмасми?
Котиба менга ғазабланган ҳолда разм солди, аммо қарасаки, мен чекинадиганлар хилидан эмасман. Охири, жўрттага менга қуруққина қилиб:
— Шу ерда тўхтаб туринг, — деди.
— Яхши, кутиб тураман, — дедим ва креслога ўтирдим. Бу пайтда у коридор охирида кўринмай кетди. Икки–уч минут ўтгач, котиба яна пайдо бўлди. Мен, ташвишга қўйганим учун раҳмат деб айтмоқчи бўлиб ўрнимдан турдим. Шу пайт унинг овозини эшитдим:
— У сизни ҳозир қабул қилар экан. Чапдаги охирги кабинет.
Мен котиба қиз келган томонга кетдим, журъатсизлик мени ҳар томонга улоқтираётганини шунда ҳис қилдим. Ниҳоят, «Доктор Чарльз Файнберг» деган ёзув осиғлиқ эшик олдига келиб тўхтадим. Эшик қия очиқ эди, катта ёзув столи олдида эгилиб олиб, ниманидир ёзаётган одамни кўрдим. Эшикни тақиллатиб, ўзимни билдириш учун бир йўталиб қўйдим.
«Киринг», — деди ректор ва бошини кўтариб менга қаради. Костюм ва галстук, қайчилаб текисланган мўйлови ва қалин, қора гардишли кўзойнак унинг қиёфасини янада жиддийлаштириб турарди. Мен тўғри унинг олдига яқинлашиб, тўрсиллатиб гапни бошладим:
— Мен аслида семинарияга кирмоқчи эмас эдим. Мен юристликка ўқимоқчиман. Бу ҳақда бир умр орзу қилиб келдим, шунинг учун Калифорния университетининг юридик факультетига киришга келган эдим. Аммо кеча кечқурун сизнинг мактабингизга қабул қилиш ҳақидаги эълонни кўриб қолдим. Шунда, Худо менга нимадир демоқчи, деб ўйладим.
— Тўғри, баъзан У шундай йўл тутадики, фақат ҳайрон қоласан, холос, шундайми? — деди доктор Файнберг. Айланма креслосида бурилиб, гап орасида деразага қаради: —Тўхташ жойида турган машина сизникими?
— Меники, — дедим бетакаллуф оҳангда. — Агар ювсам, машина эмас, қўғирчоқ бўлади.
— Ростданми?
— Асти қўяверинг. Газ берганимда, учиб кетай дейди. Машина эмас, буқа дейсиз.
Доктор Файнберг яна креслода бурилди ва кўзойнаги устидан диққат билан менга тикилди.
— Қайси коллежда ўқигансиз, жаноб...
— Макдауэлл. Мен Уитонни тамомлаганман, жаноб.
— Баҳолар–чи? Ўзлаштиришингиз қандай бўлган эди?
— Баҳоларим яхши.
Доктор Файнберг кафтларини «уйча» шаклида қовуштириб, ўйчан ҳолатда бармоқлари учи билан тиқирлата бошлади:
— Сиз бу ерга семинарияга келдингиз, чунки Калифорния университетининг юридик факультетига кирмоқчисиз, шундайми?
— Йўқ, жаноб, яъни шундай, жаноб. Гап шундаки, биз шартнома тузган эдик…
— Жуда қизиқ, — деди ректор билинар–билинмас кулимсираб.
— Мен Худога шундай дедим: — агар мени воиз қилишни истасанг, розиман! Аммо бунга ҳеч ишонгим келмаяпти. — Қўлларимни қовуштирганимча, доктор Файнберг ҳозироқ мени кабинетидан қувиб чиқаради, деб кута бошладим. Давом этаётган сукунат ноқулай вазиятни юзага келтирган эди. Доктор Файнберг яна машинамга, кейин менга қаради.
— Бўпти, бугун Уитонга қўнғироқ қилинг, улар авиапочта орқали ҳужжатларингизни бу ерга — Талбот мактабига юборишсин, — деди у. — Душанбадан бошлаб сиз машғулотларни бошлашингиз мумкин. Сизнинг қабул қилинишингизга оид деталларни бир неча ҳафта давомида йўлга қўямиз.
Мендан жавоб бўлмагач, у яна сўради:
— Шу варианти сизни қониқтирадими, жаноб Макдауэлл?
Мен бир сўз дея олмадим, ҳатто бошимни қимирлатиб ҳам жавоб бера олмадим. Мен ҳатто киприк қоқадиган ҳолатда ҳам эмасдим, деб ўйламайман. Эрталабда, Худо олдида тўғри ва самимий бўлишга ҳаракат қилдим, барибир
Душанба куни ўқишга киришдим, икки ҳафта тиришиб ўқидим. Аммо бу вақт давомида зерикишдан ўзимни қўярга жой тополмасдим. Ўзимни чалғитишга ҳаракат қилиб, кампусда топилган ҳар қандай жамоат топшириқларини бажарардим, тадбирларда ҳар сафар янги дугонам билан пайдо бўлардим. Аммо ҳеч нарса қалбимга хотиржамлик олиб кела олмасди. Тўғрисини айтганда, Худо ҳамма нарсани шундай ташкил қилган эдики, мен ўзим учун шошқалоқлик билан ўрнатган қопқонга шоша–пиша ўзим илинган эдим. Аммо мен Унга ваъда берган эдим ва шу ваъдага риоя қилдим.
Ниҳоят, ўқишнинг учинчи ҳафтаси бошланди. Мен жамоат тарихи дарсида, одатдагидай, пинакка кетган эканман. Ўқитувчимиз доктор Джеймс Крисчен бирдан менинг исмимни эслаб қолди, бунинг устига бутун синф олдида. Унинг гапи бошини эшитмай қолдим, аммо кейин унинг айтган гапларини эшитиб, ғазабланиб, қип–қизариб кетдим. «Масалан жаноб Макдауэллни олайлик, — деди доктор Крисчен мен томонни кўрсатиб, — агар бу касбдошимиз округдаги ҳамма талаба қизлар билан учрашувга боргани сингари, жамоат ҳам тиришиб бутун жаҳон миқёсида Хушхабарни ёйса, бутун олам сиз билан бизнинг ҳаётлигимизда нажот топади». Бутун синф кулгидан ёрилиб кетгудай бўлди. Мен китобларимни, дафтарларимни қучоқлаб, ўқитувимизнинг столига шарақлатиб улоқтирдим.
— Бўлди, етар! — деб бақирдим. — Нима учун мен бундай гапларга тоқат қилишим керак?! Бўлди, кетаман!
Бинодан ўқдай отилиб чиқиб кетдим.
Мен қаёққа боришимни билмасдим, фақат кампусдан тезроқ чиқиб кетишим кераклигини билардим, холос. Бир неча квартал юрганимдан кейин, ўрта мактаб биноси олдидан чиқиб қолдим. Мен мактаб ёнидан ўтаётган пайтимда қўнғироқ чалиниб, ўқувчилар кўчага ёйилиб кетдилар. Мен соатимга қарадим. Пешин пайтигача бир неча дақиқа қолган эди. Телефон будкасига суяниб, ўсмир болалар ёнимдан у ёқдан–бу ёққа югуриб ўтаётганларини жимгина кузатиб турдим. Менимча, мактаб биноси бир–икки дақиқада бўшаб қолди, аммо менга бу одамлар оқими менинг ёнимдан абадий оқиб ўтадигандай туюларди. Мен ерга илдиз отиб кетгандай эдим ва худди шол одамдай бир қадам ҳам юра олмадим. Ҳар бир ўсмирнинг юзини жуда аниқлик билан кўриб турардим, аммо ўзим улар учун кўринмасдай эдим.
Кейин бир овозни эшитдим. Бу овоз ўнгимда эшитилдими ёки эшитилган овоздан таассурот шунчалик кучли бўлган эдими, аниқ айта олмайман, ҳар қандай ҳолатда ҳам бу овоз ниҳоятда аниқ эди. Худонинг овози юрагимни тешиб ўтди:
Тўсатдан Билл Брайтнинг «руҳий инсон» ҳақида айтган сўзлари ёдимга келди.
Ўн саккизинчи боб
Сиз мени чақирдингизми? — деб сўрадим семинариянинг маъмурий корпусидаги котибадан.
— Шошилинч хабар келди: уйингизга имкон қадар тезроқ қўнғироқ қилар экансиз, — деди у. — Ҳа, айтгандай, бу ерда сизга мактуб ҳам бор.
Мен конверт юзасидаги йирик ҳарфларни дарров танидим.
— Ана, холос! — деб хитоб қилдим. — Отам хат ёзибди–ку менга!
Яқин орадаги телефон–автоматни топиб, у ерда нима юз берди экан, мени дарсда чақиришга зарурат туғилибди, деган бирон тасаввурга бормай уйга қўнғироқ қилдим.
Трубкани Берта олди:
—Джош… — Бертанинг овози эшитилмай қолди.
— Берта? Нима бўлди?
— Отанг…
— Унга нима бўлди?
— У ўлди!
— Нима–нима?
— У кеча вафот этди.
— Қандай қилиб? — деб айта олдим, холос. Бутун ичим увушиб қолди. — Бу қандай содир бўлди? — дедим ўзимни қўлга олиб.
— Оғилхонада ишлаётиб, йиқилиб тушди.
— Докторнинг айтишича, жигари ишламай қолибди, — деб гапини чўзди Берта. — Чамаси, ичкилик ўз ишини қилган, шекилли…
Бертадан дафн маросимига тайёргарлик ҳақида билдим:
— Дафн пайшанба куни Дженкинс дафн бюросида бўлади. Дафн маросимида охирги нутқни сен айтишингни бутун оила илтимос қилди.
— Нимага мен? — деб фикрларимни йиғиб олишга ҳаракат қилдим.
— Оилада ягона имонли сенсан... эҳтимол. Шунинг учун бўлса керак, — Бертанинг кўз ёшлари унга гапириш учун ҳалақит бераётганини сезиб турардим.
Мана, улар менинг қиёфамда нимани кўряптилар. Мен отамнинг хатига назар ташладим, хатни ҳануз қўлимда ушлаб турган эканман. Мен телефон трубкасини секингина жойига илдим. Кейин яқиндаги агентликка бориб, Детройтгача биринчи рейс самолётга билет сотиб олдим. Кейин хонамга қайтиб келиб, очиқ турган дераза ёнида қоронғу тушгунча ўтирдим.
Ўзимни мажбурлаб ўрнимдан турдим, сумкамни йиғиштириб, шипга тикилганимча, кроватимда ётавердим. Дераза ортида бойўғлининг шикоятомуз «уху»лаган овози эшитиларди. Кимдир бир куни, «жанубий Калифорниянинг осмони доим мусаффо», у ерда ҳеч қачон ёмғир ёғмайди, деган эди. Табиийки, ўша одам бу ерда кузда ёки қишда ҳеч қачон бўлмаган. Дераза ташқариси совуқ, бир неча ойлардан бери биринчи ёмғир ҳиди келарди. Бу ҳолат менга уйимизни эслатди, шунда кўзларимдан ёш қуйилди.
Кейинги куни эрталаб самолётда отамнинг хатини ўқидим:
Салом, Джош,
Сендан хабар келганидан хурсандман, энди менда сенинг адресинг бор. Семинарияда ҳамма ишларинг тўғри бўлди, деб умид қиламан. Сен билан мен биламиз–ку, Худо Ўз хоҳиш–иродасини бажариш учун ажойиб ва буюк ишлар қилади. Шунинг учун мен сенга ортиқча саволлар бермайман. Фақат ҳозирда имкониятинг бор пайтда қилаётган ишларингни аъло даражада бажаришга ҳаракат қил. Исо айтганидай, «ҳозир кундуз; кечаси бўлганда, ҳеч ким ҳеч нарса қила олмайди». Айтгандай, бу оят Юҳанно Хушхабарининг тўққизинчи бобида ёзилган.
Фермада хотиржамлик. Бир–икки ҳафтадан кейин ҳали сотилмай турган чўчқаларни сотмоқчиман. Балки, Гернсини ҳам сотарман.
Яна маҳбуслар олдида гувоҳлик бериш учун Джексонга таклиф қилишди. Бу сафар менинг гувоҳлигимни эшитганлардан ташқари, бир неча янги йигитлар ҳам бор эди. Булардан бештаси Исони ўзларининг Раббийси ва Нажоткори деб қабул қилиш учун ибодат қилдилар. Улардан бири қотил экан (буни кейинроқ билиб қолдим), — у Исога юрагини очганда, менинг қўлларимдан ушлаганича, худди ёш болага ўхшаб ҳўнграб йиғлади. Шундай пайтда, мен ким бўлибманки, бошқа одамни ҳукм қиляпман, деб ўйлаб қоламан. Исо ўша даҳшатли хочда ўлимни қабул қилганда, Раббийнинг икки томонида жиноятчилар бўлган эди–ку.
Шаҳарда ҳам Исо ҳақида ҳикоя қилиб беряпман. Мавлуд байрамига келганингда, икковимиз Фрэнк Остиннинг устахонасига бориб, у билан яна суҳбатлашсак, деган эдим. Ишончим комилки, у яхши одам, фақат Раббийдан қочиб юради. Қанийди, у Худонинг ҳузуридан озгина бўлса–да татиб кўрса, буни деб жудаям истардим. Шунда у Раббимиз Исо қанчалар яхши эканига ишонган бўларди! У мени кўриши билан, худди кўрмагандай, дарров тескари қараб кетади. Балки, сенинг гапингга кирар. Ахир, сен ўша кунда кафеда менга қараб, сизни яхши кўраман, деб айтганингда, мен сенинг гапингга кирдим–ку.
Шаҳарда яна Фрэнкка ўхшаган одамлар бор, улар билан суҳбатлашсанг, ёмон бўлмасди. Улар ҳам ёмон одамлар эмас, фақат адашиб қолганлар. Биргина қария О’Брайенни олишнинг ўзи кифоя. Кеча у билан ибодат қилдик, у Раббимиз Исони ўзининг Нажоткори деб қабул қилди! Ундан бир ҳафта олдин эса Чарли ва Энни Катценберглар ҳам шундай ибодат қилган эдилар. Бироқ хоним Донни О’Брайен эса ниҳоятда қайсар аёл экан. Албатта, Джефф Бергер билан ҳам яхшилаб, жиддий суҳбатлашиш лозим, биласан–ку, у банкир. Ўзингга маълум — у камбағал одам эмас. Эҳтимол у: «Ҳамма нарсам бор, Худони нима қиламан?» деб ўйлаётгандир. Аммо жонни пулга сотиб ололмайсан, нажот ҳам пул билан ўлчанмайди! Буни сотиб олиш учун ҳеч қандай олтин ва кумушлар етмайди. Шунақа гаплар. Майли, анча кеч бўлиб қолди, кўп ёзганимдан қўлим толиқиб қолди. Афсус, Шукроналик Кунида сен бизнинг ёнимизда бўлмайсан. Биз сени соғинамиз. Мавлуд кунига албатта келгин. Икковимизни муз остидан балиқ овлаш кутиб турибди, эсингда бўлса керак–а?
Икки кундан кейин отамнинг мактубини дафн маросимига келган одамларнинг ҳаммасига ўқиб бердим. Келганлар тахминан эллик–олтмиш одам эди, агар ундан кўп бўлмаса. Юрагимнинг тўрида, отам ҳам шуни истаган бўлса керак, деб ҳис қилдим. Отам ўз мактубида эслаган одамларнинг кўпчилиги дафн маросимида иштирок этаётган эдилар. Мактубни ўқиганимда, улар эшитган гапларига таъсир турлича бўлди — худди отам мактубида ёзгандай эди. Бу мактубни ўқиб беришдан мақсадим — уларни хижолатга солиш ёки ғазаблантириш эмас, балки отамнинг охирги хоҳиш–иродаси билан ўртоқлашиш эди.
Сўнгра мен Павлуснинг Филимўнга ёзган мактубини ўқиб бердим. Бу — чўпон Логаннинг ғояси эди, у отамни илгари Филимоннинг қули бўлган Ўнисимус билан қиёслашни таклиф қилди. Ўнисимус Масиҳга имон келтиргандан кейин, Павлуснинг ишларига ёрдам бериб, унга садоқат билан хизмат қила бошлаганда, Павлус Филимўндан, қулингни озодликка чиқар, деб илтимос қилди.
«Балки, сен Ўнисимусни абадий қайтариб олишинг учун у сендан вақтинчалик ажралгандир, — деб Филимўнга мактубдан овоз чиқариб ўқишда давом этдим. — Энди у сенга фақатгина қул эмас, балки қулдан юқори, севикли биродарингдир. Мен уни жуда қадрлайман. Ишончим комилки, у сенга ҳам қул сифатида, ҳам Раббимиз Исо орқали биродаринг сифатида янада қадрлироқдир. Агар сен мени Раббимиз хизматидаги сафдошинг, деб билсанг, Ўнисимусни мени қабул қилгандай қабул қилгин. Мабодо у сенга зарар келтирган бўлса ёки сендан қарздор бўлса, буни менинг зиммамга юкла. Мен, Павлус, қуйидагини ўз қўлим билан ёзяпман: мен қарзингни тўлайман...» (Филимўнга 1:15–19 га қаранг).
Мен оиламизга ва дўстларга назар солдим:
— «Буни менинг зиммамга юкла, деб айтган эди ҳаворий Павлус, — деб гапимни давом эттирдим, — мен қарзингни тўлайман». Дўстлар, Исо Масиҳ буни ҳаммамизга истисносиз таклиф қиляпти. У, гуноҳларингизни Ўзимга оламан, деб айтмоқда. Айнан Исо отамга шуни таклиф қилган эди. Отам бу таклифни қабул қилди. Отам ҳеч қачон ўзи қила олмаган ишни Исо қилишига имкон берди. Хўш, сиз–чи, жаноб Бергер? Исо сизнинг гуноҳларингиз баҳосини қоплаши учун йўл қўйиб берасизми? Бутун оламда инсон жонини гуноҳдан қутқариб қолиш учун шунча пул топилмайди. О’Брайен хоним, сиз–чи? Остин хоним—чи? Отам мактубида ёзганларни эшитдиларингизми? Ўзларингиз яхши биласизлар — отам бу мактубини сизларни хижолатга солиш учун ёзмаган. У сизларни яхши кўргани учун бу мактубини ёзган. Мен сизларга отамнинг сўзлари билан, сизларнинг қалбингиз ҳақида унинг кўз ёшлари билан мурожаат қиляпман. Бу залда отам ўз мактубида эсламаган бошқа одамлар ҳам йиғилган. Ўзларингиздан ўзларингиз сўранглар: Исо сизларни ўлимдан ва гуноҳдан фориғ қилиши учун йўл қўясизми? Исосиз биз қул Ўнисимус сингари чекланганимизча қолаверамиз. Биз Масиҳда халос бўлганимизда, ўшанда ҳақиқий ҳаёт бошланади.
Отамнинг васиятига кўра, уни Риверсайд қабристонига онамнинг ёнига дафн қилдик. Мен яна бир неча кун оилага оид ҳужжатларни, Шерли ва Джун билан юридик масалаларни тўғрилаш учун фермада бир неча кун қолиб кетдим (Мак дафн маросимида иштирок этиш учун Африкадан кела олмади).
Ҳамма ишларни тўғрилаб бўлганимизда, Шукроналик Кунига бир неча кун қолган эди. Мен яна Мичиганда қолиб, дўстларимдан, ошна–оғайниларимдан хабар олмоқчи бўлдим. Шу пайтда жаноб Остин меникига келди. У худди бир неча кун ухламагандай кўринарди. Қисқа суҳбатимиздан кейин у менга, Уилмот қилган ишни мен ҳам қилмоқчиман, деди. Биз икковимиз отам Исо Масиҳга ўз ҳаётини берган хонада ибодат қилдик. Кейинги куни мен семинариядаги машғулотларимга — Лос–Анжелесга қайтиб кетдим.
Ўн тўққизинчи боб
Семинарияга қайтиб, бутун кучимни ўқишга бердим. Мен қолиб кетган кўп дарсларни бажаришим керак эди. Менинг диққатимни бир нарса чалғитарди — мен онамнинг тақдири ҳақида тинимсиз ўйлардим. Эҳтимол, яқиндагина отам билан онамнинг қабри ёнида бўлганим учун туйғуларим безовта бўлгандир. Онам беш йилдан бери бу оламда йўқ, аммо мен илгаригидай, онам абадийликка эришгани ҳақида ишонч билан жавоб бера олмасдим. Мен эндигина шодиёна ҳиссиётлар билан — бир кун келиб осмонларда бирга бўлишимиз ҳақидаги туйғулар билан отамни дафн қилдим. Аммо онам–чи?
Аммо бу онам учун ҳисобга ўтадими? Ҳаворий Павлуснинг Эфесликларга ёзган мактубида қуйидаги сўзлар менга жавоб берарди:
Қишнинг совуқ ёмғири менинг кайфиятимга мос келар эди. Мавлуд куни таътили бошланганда, кампус ҳувиллаб қолган эди. Мендан бошқа ҳамма уй–уйига кетди. Етимлигимни англашим, туғилган уйиимдан узоқда эканим мени эзарди. Ҳозир атроф сокин, янги йил таътилидан кейин бошланадиган сессияга яхши тайёргарлик кўришим учун мен фикрларимни, диққатимни бир жойга йиғиб олишим, ўзимни қўлга олишим, бу берилган имкониятдан фойдаланишим керак эди. Аммо вақти–вақти билан дам олгани ётганимда фақат ёмон тушлар кўрар эдим, онамга нисбатан ўзимда қолган қўрқувлар ва шубҳаларни енга олмас эдим.
Бир куни бўм–бўш бўлиб қолган кампус бўйлаб юрганимда, ибодат қилдим: «Худойим, Сен бу сўзларга қандай жавоб беришинг ҳақида менда заррача тасаввур ҳам йўқ. Аммо барибир мен Сенга мурожаат этишим керак. Сендан сўрайман: онам имонли бўлиб кетдими ёки йўқми — менга аён қил. Бу ҳақда ўйлайвериб қийналиб кетдим, саволимга жавоб бериб юрагимга ора кир».
Ким билсин, тўсатдан юзага келган шижоатга итоат этиб, мен пляжга йўл олдим. Пляж ўттиз километр ғарбда жойлашган эди. Машинамни тўхташ жойига қўйиб, шошилмасдан, океан бўйлаб ярим километрча чўзилган бетон йўлак бўйлаб юрдим. Океан ҳавосидан чуқур нафас олиб, унинг тузли таъмини ҳис қилдим. Мен эшита олган нарса пирс (океанда кемалар боғлаб қўйиладиган жой —
Мен бир оз олдинга юрдим, бу ерда битта балиқчи ўтирган экан. Пирснинг охирига борганимда енгил креслони кўрдим, креслода қора кўзойнак таққан, четлари осилган шляпа кийиб олган кексакроқ бир аёлни кўрдим. Унинг қармоғи темир панжарага уриларди. Аёл худди уйқудан уйғонгандай, кўк пальтосига жунжикиб ўраниб олган эди.
— Ов қалай? — деб сўрадим ундан.
— Унчалик эмас, аммо нолимасам бўлади, — деб жавоб берди у ёнида турган челакчани очиб, — битта горбила ва битта ставрида тутдим.
Унга бошимни қимирлатиш билан «яхши» дегандай жавоб бериб, «Рубка»га қараб юрдим. Бу дўкон бўлиб, саккиз бурчак шаклда қурилган, балиқчиларнинг аслаҳа–анжомлари сотиларди, бундан ташқари, газакхона ҳам бор эди. Маҳаллий ёшлар бу ерни жуда яхши кўрарди. «Рубка»нинг шабодада тўзғиган томлари хийлагина қийшайиб қолган, аммо бу жой шу манзараси билан менинг кайфиятимга жуда мос келарди.
Мен пирснинг охиригача бориб, тўсиққа тирсагим билан суянганимча, кўкимтир–сарғиш сувга тикилиб қолдим. Мен доимо бир томондан иккинчи томонга думалаётган тўлқинларга қараб, бирдан руҳим енгиллашганини ҳис қилдим. Кутилмаганда, аёл кишининг овозини эшитдим:
— Сизнинг ўрнингизда бўлганимда, буни қилмаган бўлардим.
Қайрилиб, кексайган аёл менга диққат билан тикилиб турганини кўрдим.
— Сувга сакрамоқчимисиз?
— Нималар деяпсиз?! Шунчаки ўйланиб турибман.
— Сиз нимагадир жуда кўп ўйлаяпсиз. Яхшиси, келинг, менга ҳамсуҳбат бўлинг. Сэндвич ейсизми? Менда яна қайдадир битта сэндвич бор эди...
У сумкасини ковлаштира бошлади.
— Раҳмат, овора бўлишингизга арзимайди, — деб унга яқинроқ келдим.
— Қаҳва ичасизми?
— Йўқ, ташвишланманг. Раҳмат.
— Ундай бўлса чой ичинг, — деди у табассум билан пакетли чойни сумкасидан олар экан.
— Майли, агар сизга малол келмаса. Чойни рад қилмайман.
Аёлнинг юзи табассумдан ёришиб кетди, у қора кўзойнагини олиб қўйди:
— Ҳечам малол келмайди, йигитча. Марҳамат.
У худди кўзбойловчиларга ўхшаб, эпчиллик билан сумкасидан қайноқ сув солинган термосни ва бир неча пакетча қандни чиқарди.
— Пластик стаканларимни қаерга қўйдим экан, — деб креслосининг бошқа томонида турган яна битта катта сумкасини титкилай бошлади.
Бир муддат диққатимни серфингистлар жалб қилди. Улар чиғаноқлар билан қопланган тўлқинқайтаргичлар орасида шиддат билан учиб ўтар эканлар, худди ўзларининг хоҳиши билан ўлимга рўпара келаётгандай эдилар.
— Сиз бу ерликка ўхшамайсиз, чамаси? — Унинг бу саволи менинг эътиборимни тортди.
— Йўқ, бувижон. Мен бу ўлкалардан эмасман.
— Қаердансиз?
— Мичигандан.
— Мичиган… ёмон жой эмас.. Мана, олинг, — у буғи чиқиб турган стаканни узатди. — Эҳтиёт бўлинг, иссиқ. Нимага Мавлуд кунига уйингизга кетмадингиз?
Мен бошимни чайқадим:
— Аслини олганда, мен яқиндагина уйимдан қайтиб келдим. Мен шу ерда — Ла–Мирадада ўқийман.
— Ундай бўлса, Талбот семинариясида ўқисангиз керак–а?
— Худди шундай, мен семинарияда ўқийман. Сиз у ҳақда биласизми?
— Албатта, ўғлим. Бу семинарияни ким билмайди, дейсиз. Мен масиҳийман. Сиз жуда яхши, керакли мактабни танлабсиз.
— Мен ҳали ҳеч кўника олмаяпман, — дедим менга қаратилган нигоҳни сезганим ҳолда.
— Кечирасиз саволим учун...нимага Мавлуд Кунига уйингизга кетмадингиз? Пулдан қийналдингизми?
Мен кулиб юбордим:
— Ҳозирги пайтда шундай, чунки эндигина йўлдан қайтиб келдим. Умуман олганда эса, йўқ... — Аёл мендан батафсил изоҳни талаб қилаётганини кўриб турардим. — Яқинда отам вафот этди.
— Афсус. Таъзиямни қабул қиласиз.
— Ҳеч бўлмаганда, отам Раббийни билиб бу оламдан кетди–ку. Бунинг учун Худодан миннатдорман.
— Омин, — деди у. — Онангиз–чи?
— Онам беш йил олдин вафот этган.
— Кимларингиз қолди? Ака–укаларингиз? Опа–сингилларингиз?
— Акаларим, опаларим бор, аммо биз яқин эмасмиз. Бизнинг оиламиз бахтиёр оила бўлган, деб айтиб бўлмайди.
— Тўғри, бунақаси ҳам бўлади, — деди бошини чайқаб аёл.
Шу пайтда қармоқ қаттиқ эгилди. Бир неча лаҳза давомида аёл балиқ билан курашишга интилди, кейин қармоқ дастасини менинг қўлимга берди:
— Тортинг! — бақирди у.
— Ҳозир! — дедим кулиб.
— Агар тортиб чиқарсангиз, ўзингизга қолдиришингиз мумкин.
Мен кулиб қўйдим — бу балиқни қаерда сақлайман ёки тайёрлайман деган тушунчага ҳали эга эмас эдим. Асир тушган балиқ зўр бериб қаршилик кўрсатар, мен эса барибир, уни сувдан тортиб чиқардим.
— Зўр иш бўлди! — деди аёл ва хурсанд бўлганидан елкамга қоқиб қўйди. — Буни сибас дейдилар, жуда ширин балиқ, ўғлим. Энди менга ёрдам берворинг, қармоққа хўрак қўйинг.
Мен эса унга ёрдам беришдан хурсанд эдим. Аёл балиқни челакка ташлади, балиқ маълум вақт сувни шалоплатиб турди. Аёл менга хўракни — майда анчоус (майда денгиз балиғи —
— Мичиганда холаваччам яшарди, — деди у, — қандайдир бир кичкина шаҳарчада.
— Тўғри, у ерда шаҳарчалар кўп.
— Номи нимайди–я? Анча йил бўлди у ўша ёққа кўчиб кетганига... Ҳа, ҳа! Юнион–сити! Номи шунақа эди ўша шаҳарчанинг!
Мен унга тикилиб қолдим:
— Қандай дедингиз номини? — деб қайта сўрадим ундан.
— Юнион–сити. Холаваччам Юнион–ситида яшаган эди. Шу шаҳарчани эшитганмисиз?
— Мен ўша шаҳарчада туғилганман.
— Ие, шунақами! Ким ўйлабди, дейсиз.
— Холаваччангизнинг исми ким эди?
— Эдит Джослин. У Уилмот Макдауэлл деган одамга турмушга чиққан эди.
— Вой! — мен қармоқни бармоғимга тиқиб олдим. — Ахир, улар менинг ота–онам–ку!
— Йўғ–э! Бўлиши мумкин эмас! — унинг юзи ёришиб кетди. — Ундай бўлса, сен Джошсан!
У ўрнидан сакраб турди, елкамдан маҳкам қучиб, кўзларимга қаради. Унинг кўзларида, худди онамникига ўхшаш, кул ранг–кўкимтир майда хол кўрдим, худди атрофимиздаги океаннинг рангига ўхшарди.
— Биз сен билан ҳеч қачон учрашмаганмиз, аммо онанг сен ҳақингда айтиб берган. Менинг исмим Эмма, онангнинг холавачча синглисиман. Эмма хола деявер.
Мен лол бўлиб қолган эдим.
— Буни қара–я! Онангни охирги марта 1952 йили кўрган эдим.
Мен эса ҳамон миқ этмай турардим — гўё оғзимга пахта тиқилгандай эди.
— Мен Эмма холангман, ўғлим.
— Эмма хола, — деб такрорлай олдим, холос.
— Онанг билан Айдахода бирга катта бўлганмиз.
— Айдахо…
— Ташла манови қармоқни! Ҳозир уйга борамиз, тушлик қиламиз. Мавлуд байрамига ўғилларим келган, улар билан танишишингни жуда истайман. Яхшиси, нарсаларимни йиғиштиришга ёрдам бер.
Аммо мен илгаригидай, ҳаяжондан ўзимга кела олмасдим. Ниҳоят, гарчи дарров бўлмаса ҳам, сўзлаш қобилияти ўзимга қайтди:
— Эмма хола, мен фақат бир нарсани билиш истагида сизга бир савол бермоқчиман. Бунга фақат сиз жавоб бера олишингиз мумкин.
— Сўрайвер, ўғлим.
— Билмайсизми… тасодифан… онам Масиҳни Раббим ва Нажоткорим деб, ўз ҳаётини Унга топширганми?
Эмма холам сумкасини ерга қўйди. Эҳтимол, у менинг кўзларимда азобни ва сабрсизликни кўрди, шекилли, мен ҳам унинг нигоҳида ҳамдардлик жавобини сезмасдан қолмадим. Менга унинг жавоби қанчалар муҳим эканини у тушунди. Эмма холам қўлларимни кафтлари орасига олди:
— Онанг билан мен ҳали ўсмир ёшда эканмиз, воизлар бизнинг шаҳарга келиб, палатка қуриб яшаган, бу — уйғониш даври чодир хизмати деб аталарди. Улар ваъз қилар эдилар, — деб оҳиста жавоб берди. — Ҳар куни кечқурун биз албатта йиғинларга борар эдик. Бу йиғинлар биз учун жуда муҳим эди. Шунақанги қизиқ бўлар эдики!... — у менинг кафтларимни қисди. — Тўртинчи куни... ҳа, эсимда қолган — аниқ тўртинчи куни эди, икковимиз ҳам қатъий қарор қилган эдик. Қўлтиқлашиб, Масиҳга имон келтириш учун бордик!
— Ростданми?
— Ростдан шундай бўлган эди.
— Худога шукр! — деб бақирдим Эмма холамни қучоқлаб, унинг икки юзидан ўпдим. — Эмма хола, сиз — ибодатларимнинг энг имконсизига ҳам жавобсиз!
Чамаси, биз қаттиқ шовқин қилдик, шекилли, шу атрофда ўтирган балиқчилар бизга қарай бошладилар.
— Худога шукр! — деб бақирдим яна. — Жамики марҳаматлар манбаи бўлган Худога шукр!
Тўсиққача югуриб бориб, серфингистлар томонга қараб кучим борича бақирдим:
— Сенга раҳмат, Исо!
Мен Эмма холамга, бир ярим соат илгари Худога ибодат қилганимни айтиб бердим. Худодан, онам имонли бўлган эдими — менга аён қил, мен у билан осмонда учрашаманми — буни менга билдиргин, деб сўраганимни тушунтирдим. Ниҳоят, шу ерда — жанубий Калифорнияда, бу округдаги бирон тирик жонни билмасам ҳам, бунинг устига, бу ерда онамни ҳеч ким танимаса ҳам Худо менга жавоб берди. Мен ибодатимга жавоб оламан, деб ҳатто ўйламаган ҳам эдим. Мана, тўқсон минут ўтиб эса Худо ибодатимга жавоб берди. Демак, отам билан онам нафақат қабристонда ёнма–ён ётибдилар, балки иккови ҳам Самовий Шаҳарга кирдилар ва энди беҳисоб азизлар билан бирга Қўзининг тахтига сажда қиляптилар. Азоб чеккан қалбим таскин топди, энди кўз ёш тўкишимга ҳожат қолмади. Эмма холам ва мен машина тўхташ жойига кетдик. Мен унга юкларни машинасига жойлаштиришга ёрдамлашдим. Кейин ўзимнинг машинамда унинг ортидан Эмма холамнинг уйигача бордим, унинг ўғиллари билан танишдим, ҳаммамиз биргаликда жуда яхши тушлик қилдик. Мана, энди менинг ҳам Мавлуд Кунини бирга байрам қиладиган оилам бор!
Биз хайрлашганимиздан кейин, қайтишда қирғоққа яқинроқ юришга ҳаракат қилиб, энг манзарали йўлни танлашга қарор қилдим. Мен океан манзарасидан завқ олишни хоҳладим. Океан Худонинг абадийлигини ва чексиз марҳаматини эслатиб, нигоҳ илғагунга қадар узоқ–узоқларга чўзилиб кетган эди. Қачонлардир менинг ҳаётим узлуксиз равишда юз берган бахтсизлик ва муваффақиятсизликларни гавдалантирарди, ҳаётни яксон қиладиган бир умидсизликни бартараф қилмасимдан, ҳаётдан навбатдаги зарбани олардим. Энди эса ажойиб, тасвирга сиғмайдиган руҳий хотиржамликдан баҳра олаётган эдим. Ҳа, Худонинг тинчлиги қалбимни тўлдирган эди, ниҳоят, инсон хаёлига сиғмайдиган бу тинчликка етишган эдим! (Филиппиликларга 4:7 га қаранг) Келажак мен учун тайёрлаб қўйган ҳамма нарса билан учрашишга тайёр эдим.
Хотима
Юрист бўлиш ҳақидаги орзуларим амалга ошмади. Бунинг ўрнига, Худога хизмат қилишни давом эттиртяпман. Эллик йил олдин мен Билл Брайт асос солган «Кампус Крусейд» ташкилоти ҳаракатига қўшилган эдим. Бир йилда бир неча минг километр йўл босиб, минглаб ёшларга Хушхабарни айтаман. Баъзан, нима учун Худо вақтимни тежаш учун менга қанот ато қилмаган экан, деб ўйлаб қоламан. Худо менга кўрсатган иноят учун доим Ундан миннатдорман. Менинг «касбим» ҳеч қачон кераксиз бўлиб қолмайди, бунинг устига, мен Хушхабарни ёйишга шунчаки кундалик ишга ёндашгандай ёндашмайман. Хушхабар айтиш мен учун катта шараф ва юксак эҳтиромдир. Худо менга қанча умр берган бўлса, бутун умрим давомида Худонинг нажот хабарини одамларга етказаман. Худонинг қудрати билан мен иллатлару чекланишларимни ортда қолдириб, Унинг кучи ва илҳоми билан яшаяпман. Ҳар бир кун мен учун — байрам. Ҳар сафар микрофон ёнига келганимда, Худо бизнинг бахт–саодатимиз эканини эслайман.
Ҳаётимни тўлдирган Худонинг соф ва беғубор инояти туфайлигина мен Масиҳ ҳақида гапира оламан.
Мен шу кунгача била олмаган сабабларга кўра, Худо мендаги ҳамма қусур ва нуқсонларни олиб ташлади: болалигимдаги жинсий зўравонлик, оиладаги ичкиликбозлик ва ғазаб оқибатида пайдо бўлган руҳий майибликни, дудуқланиш туфайли келиб чиққан номукамаллик ҳиссиётларини. Бунинг ўрнига Худо мендан янги Джош Макдаэллни яратди. Худонинг Руҳи туфайли мен юқоридан туғилдим ва ўз ўтмишимга хотиржам назар сола оламан. Менинг заифликларим — Унинг куч–қудратини янада яхши акс этиб туради.
Мен — ҳаворий Павлус Коринфликларга ёзган биринчи мактубда 1–боб, 27–28–оятлардаги гапларнинг жонли тасдиғиман: «Лекин Худо доноларни шарманда қилиш учун дунёдаги ақлсиз деб ҳисобланганларни танлади. У қудратлиларни шарманда қилиш учун дунёдаги заиф ҳисобланганларни танлади. Дунёдаги эътиборли ҳисобланганлар арзимас бўлиб қолсин деб, Худо бу дунёдаги эътиборсиз ва камситилган, яъни аҳамиятсиз, деб ҳисобланганларни танлади». Ҳаворийнинг бу сўзлари юз фоиз менга алоқадордир!
Мен Худонинг қудратига бурканиб, олдинга дадил қадам ташлаяпман, бутун оламдаги талабаларга ва ёшларга Инжил Хушхабарини очиқ—ошкора олиб боряпман. Майли, бу кимгадир аҳмоқлик бўлиб кўринар, аммо бу вазифам менга руҳий куч–қудрат ва қувват бағишлайди. «Мен Хушхабардан ор қилмайман, чунки Худонинг куч–қудрати бўлган бу Хушхабар орқали унга ишонганларнинг ҳаммаси қутқарилади. Ишонадиганлар яҳудийми, ғайрияҳудийми, фарқи йўқ!» (Римликларга 1:16 га қаранг). Сиз ақллимисиз ёки ақлли эмасмисиз, кескин қарашлар тарафдоримизсиз ёки мўътадил қарашлар тарафдоримисиз, камбағалмисиз ёки ўзига тўқ оиладанмисиз — булар аҳамиятли эмас, Инжил ҳар қандай одамнинг ҳаётини ўзгартиришга қодир. Худо менинг ҳаётимни ўзгартирди, агар йўл қўйиб берсангиз, У сизнинг ҳаётингизни ҳам ўзгартиради. Исони Раббий деб тан олишингизга халақит бераётган кундалик вазиятларга эътибор берманг. Худо сизни оташин севги билан севади ва сиз билан мулоқот қилишни истайди. Исо айтади: «Мен ҳаммасини янги қилиб яратяпман... Чанқаганга Мен булоқдаги ҳаётбахш сувдан ичираман. Бунинг эвазига у ҳеч қандай тўлов бермайди.» (Ваҳий 21:5-6 га қаранг). У қалбингиз эшиги олдида туриб, тақиллатяпти. Сиз Унга қалбингиз эшигини очасизми? Унга ҳаётингизнинг ҳар бир қиррасини, ҳар бир жиҳатини берасизми? Сиз Уни Раббим ва Нажоткорим деб қабул қилишга тайёрмисиз? Агар қабул қилишга тайёр бўлсангиз, қуйидаги сўзларни айтиб, оддий ва самимий ибодат қилинг:
Эй Раббим Исо, мен Сенга муҳтожман. Мен гуноҳкорлигимни биламан. Сен менинг гуноҳларим эвазига хочда ўлганинг учун Сенга шукрона айтаман. Мен гуноҳларим учун афсус қиляпман. Мени кечир, покла. Фақат Сен — йўл, ҳақиқат ва ҳаёт эканингга ишонаман. Сени Нажоткорим ва Раббим деб тан оламан. Ҳаётимни Сенга ишониб топширяпман. Менинг ҳаётимга кир, мени ўзгартир. Сенга ишона олганим учун Сендан миннатдорман. Масиҳ номи билан ибодат қиламан. Омин.
Агар Исони Нажоткорим ва Раббим деб қабул қилган бўлсангиз, сиз имонда ўсишингиз керак, бу Худонинг хоҳишидир. Буни мен ҳам истайман, Масиҳ ҳаётингизни тўлиғича ва камчилик қолдирмай ўзгартиришга сизга ёрдам беришни хоҳлайман. Бизнинг www.josh.org/undaunted интернет саҳифамизга киринг, мен бу саҳифада сизга далда берадиган сўзлар билан, имонда ўсишингизга, ҳаётингиздаги бу ажойиб янги йўлда қатъий туришингизга ёрдам берадиган кўп ваъзлар билан ўртоқлашаман. Худо сизни ҳозир ва тоабад марҳаматласин.
Изоҳлар
1
2
Оғир депрессия (ингл. Great Depression) — 1929 йили бошланиб 1939 йилгача давом этган дунё иқтисодий кризиси. Оғир депрессия АҚШ, Канада, Буюк Британия, Германия ва Францияга қаттиқ таъсир қилган, аммо бошқа мамлакатларда ҳам сезилган. Кўпроқ саноат шаҳарлари зарар кўрган, бир қатор мамлакатларда қурилишлар тамомила тўхтаган. Қишлоқ хўжалик маҳсулотларини сотиб олиш кескин камайиб кетгани учун, нархлар 40-60 фоиз тушиб кетган. Ўзбек тилида (шунингдек, рус тилида ҳам) «Оғир депрессия» термини фақат АҚШдаги иқтисодий кризисга нисбатан қўлланади —
3
Фейт, Хоуп, Чарити (инглизча Faith, Hope, Charity) — Имон, Умид ва Севги —
4
Юнон мифологиясида ёвуз руҳлар йиғиладиган жой пандемония дейилади.
5
2 Коринфликларга 5:17 га қаранг.
6
Судлар Иннлари — бинонинг тўртта комплекси бўлиб, Грейс-Инн, Линкольнс-Инн, Миддл-Темпл ва Иннер Темплдан иборат; бу комплексда инглиз адвокатлари таълим олганлар ва судларни бошқарганлар. Адвокатлар бирлашмаси Лондонда ХIII асрда пайдо бўлган, бунга ҳар бир юрист кириши шарт бўлган, шу тариқа шаҳарда судьялар кварталлари юзага келган. Линкольнс-Инн — айни пайтда адвокатларнинг Фахрий уюшмаси бўлиб, квартални улар эгаллаган. Бу ердаги бинолар қизил ғиштдан қурилган ва ҳозиргача сақланган. Бинолар орасида шинам кўкаламзор ҳовлилар ва боғлар барпо қилинган —
7
Бир акр 4047 кв.м. майдонни ташкил қилади —
8
Оксбридж — жамловчи тушунча бўлиб, Буюк Британияда дунёдаги нуфузли университетларни — Кембридж ва Оксфорд университетларини билдириш учун фойдаланилади —
9
Клайв Льюис, «Шунчаки масиҳийлик».
10
Фрэнк Морисон, «Тошни ким силжитган»/ Frank Morison, Who Moved the Stone? (Grand Rapids, MI: Zondervan, 1987) 193.
11
«Суҳбатлар ва авлиё Павлуснинг ҳаворийлиги». Иқтибос қуйидаги манбадан олинган: Хана Мор/ An Essay on the Character and Practical Writings of Saint Paul, Volume 2 (London: T. Cadell and W. Davies, 1815) 286—287.
12
Иқтибос қуйидаги манбадан олинган: Джон Филипс /John Phillips, Exploring 1 Corinthians: An Expository Commentary (Grand Rapids, MI : Kregel, 2002), 343.
13
Иқтибос қуйидаги манбадан олинган: Саймон Гринлиф/Simon Greenleaf, «An Examination of the Testimony of the Four Evangelists by the Rules of Evidence Administered in the Courts of Justice» (Grand Rapids, MI: Baker, 1965), 29.
14
Қаранг: http://www.jfklibrary.org/JFK/LifeofJohnFKennedy.aspx?p=4.
15
Campus Crusade for Christ (ингл.) — 1951 йили Билл Брайт асос солган «Кампус Крусейд» ёки «Масиҳ учун талабалар ҳаракати» —
16
Хавасупай, хавасупайлар — ҳинду тилида «Havasu ’Baaja» маъноси «мовий рангли сув одамлари». Бу қабила Аризона штатининг ғарбида 800 йилдан бери яшаб келади. АҚШ ҳудуди америкалик кўчманчилар томонидан ўзлаштирилаётган пайтларда, бошқа ҳинду қабилалари сингари, хавасупайлар ҳам ўз ватанларидан суриб чиқарилган. 1975 йили АҚШ ҳукумати қабиланинг 750 км2 ерини қайтариб берди –