А Б Д У Л Л А Р А Ш И Д О В
Уфа, 2012
АБДУЛЛА РАШИДОВ. HAPPY FAMILY
© Идеал, Уфа, 2012 Uzbek language
1
ОИЛА НИМА?
Х
Бугунги кунда инсонларнинг ҳаётида иш, тадбиркорлик энг муҳим аҳамиятга эга. Аммо Худонинг Сўзига қарайдиган бўлсак, ерда ҳали жамоат, иш, тадбиркорлик ва ҳаётнинг бошқа эзгуликлари бўлмаган пайтда, Худо оилани яратди. Бугун одамлар: «Олдин ҳаётдан роҳат- ланиб олайин, кейин турмуш қураман», деб ўйлайдилар. Худо оилани ярата туриб, бир ўз- гармас ҳақиқатни билган эди — инсон фақат оилада роҳатланишга даъват этилган. Инсон ҳаққоний роҳатни айнан оилада сеза олиши мумкин.
Оила инсон учун дуо-барака ёки лаънат манбаи бўлиши мумкин. Оила сизнинг ҳа- ётингизни жаннатга, ёки дўзахга айлантири- ши мумкин. Ҳаммаси сизнинг оилага бўлган муносабатингизга боғлиқ. Бугун кўплаб ажра- шаётган оилаларни учратамиз. Уларнинг тур-
муши муваффақиятсизликка учради. Улар одатда турмушдан ўринсиз бўлган нарсалар- ни кутадилар ва турган гапки, уларга эриша олмайдилар. Натижада эр ва хотин ажраша- дилар. Аксарият одамлар: «Турмуш қурсам ўз-ўзидан бахтли бўлиб қоламан», — деб умид қиладилар. Аммо бу энг катта ёлғон!
Никоҳнинг ўзи сизни бахтли қилишга қо- дир эмас. Муқаддас Китобда: «Мен никоҳга инсонни бахтли қилиш ҳокимиятини бера- ман» деб ёзилган оят йўқ. «Инсонга ҳамма ҳо- кимият берилган», деб ёзилган. Сиз никоҳин- гизни бахтли қила оласиз, никоҳ сизни эмас. Одамлар никоҳ уларнинг барча муаммолари- ни ечишига умид қиладилар. Аслида, айнан мана шундай муносабат — оиладаги барча му- аммоларнинг бошланишидир.
Айримлар бундай муаммоларга учрамас- лик учун уйланмасликни афзал кўрадилар. Лекин Худонинг Сўзига қараганимизда, оила қуриш — бу Худонинг иродаси эканини кўра- миз. Одатда, одамлар турмуш қуриш керак- лигини биладилар, аммо турмушда ўзларини қандай тутишни билмайдилар.
Ҳамма буюм белгиланган қоида бўйича ишлайди. Жумладан, биз дазмол сотиб олга- нимизда, у билан бирга, ундан фойдаланиш қоидалари кўрсатилган қўлланма борлигини кўрамиз. Ёки «Комбайн» машинасини олай-
лик. Комбайн жуда ҳам фойдали машина, у билан ғалла ўриб олиш мумкин. Мана шу ма- шина ҳаётингизга қанчадан-қанча барака ва бахт олиб келиши мумкин. Лекин сиз ундан тўғри фойдаланишни билмасангиз, сиз учун бу машина фақат муаммо ва бахтсизлик олиб келади. Оилада ҳам худди шундайдир.
Оиланинг ҳақиқий механизми Муқаддас Китобда ёзилган. Худо Ўз Сўзида оила ҳақи- да жуда кўп гапирган. Оила мавзусидаги ҳа- қиқатларни Муқаддас Китобдаги Ибтидо Ки- тобидан то Ваҳий Китобигача топиш мумкин. Шунинг учун ҳар битта киши Худонинг Сўзи- даги оилага тааллуқли ҳақиқатларни билиши ва улар асосида оила қуриши лозим. Одатда, одамлар оиланинг Худо айтган механизмини билмагани ва уни ишга тушира олмагани учун, уларнинг оиласи Худо ваъда қилган барака- ларниолиш ўрнига, муваффақиятсизликка уч- райди. Қуйида мен сизга ушбу механизм ҳа- қида кенгроқ тушунча бермоқчиман.
Ҳақиқий эркакнинг хусусиятлари
Биринчи навбатда, мен эркакларнинг вази- фалари ҳақида гапирмоқчиман. Ҳар битта йи- гит уйлангунига қадар «эркак» бўлиб етили- ши керак. Чунки эркак бўлиб туғилмайдилар, эркакликка ўрганадилар. Аксарият кишилар
бутун ҳаёти давомида гўдак бўлиб қолавера- дилар. Энг ҳайратланарлиси, бундай гўдак- лар: «Мен уйланишим керак» дейдилар. Ёки уларнинг ота-оналари: «Ўғлимиз мактабни, олийгоҳни битирди, энди уни уйлантириши- миз керак», — дейдилар. Биласизми, бу йи- тит ҳали эркак бўлиб улгурганича йўқ, чун- ки унинг ҳаётида ота-онаси у учун қарор қа- бул қиляпти. Ҳақиқий эркакнинг хусусияти Муқаддас Ёзувдаги Ҳикматлар Китобида ёзил- ган: «Шер барча ҳайвонлар ичида энг кучлиси, у ҳеч нимадан қочмайди» (Ҳик. 30:30).
Одатда эркак кишини шерга ўхшатади- лар. Шундай бўлса-да, эркаклар хотинибилан ажрашганига, оиласини ташлаб кетганига, йи- гитлар бошқа гўзалроқ қизни учратгани учун севгилисидан воз кечганига гувоҳи бўламиз. Бу шернинг хусусияти эмас. Худо эркак кишига:
«Ҳеч қачон йўлингдан чекинма», — дейди. Ху- донинг кишиси, қандай муаммолар юз берма- син, ортига қайрилмайди.
Ҳақиқий эркак мард ва жасур бўлиш билан бир қаторда, муқаддас бўлиши лозим.
Муқаддаслик ва поклик — эркак кучининг кўрсатгичидир. Нега бизнинг халқимизда қай- нона, қайнота, хола, амма биринчи кеча ке- линнинг бокиралигини текширадилар-у, куёв бола уйлангунигача қанча аёллар билан юрга- нидан кўз юмадилар? Оиладан ташқаридаги
жинсий алоқа аёл киши учун ҳам, эркак ки- ши учун ҳам Худонинг қаршисида гуноҳ ҳи- собланади. Ўз ҳирсини тия олмайдиган эркак бахтли оила қура олмайди. Яна ҳақиқий эр- как ҳақида воиз Эдвин Коул: «Ҳақиқий эркак Исо Масиҳдек пок бўлиши керак», — деган эди. Фақат ҳақиқий эркак хиёнатдан ўзини тия олади. Бундай эркак келажакда Худонинг кўмаги билан мустаҳкам оила қуришга лаёқат- ли бўлади.
Ҳақиқий эркак мустақил равишда қарор қабул қилишга қодир бўлиши керак. Агар у Исо Масиҳнинг орқасидан эргашмоқчи, жа- моатга қатнамоқчи, Худога хизмат қилмоқчи бўлса, унинг бу қарорини ҳеч ким ўзгартира олмайди. Худонинг хизматидан узоқлашади- ган киши шунчаки хизматдан узоқлашмайди, балки, ҳақиқий эркакликдан узоқлашади. Жа- моатдан дунёга кетган киши ўзининг эркаклик қадр-қимматини йўқотади. Эркак киши ўзи- нинг кучини намоён қилиши керак. У кучини хотинига қарши эмас, шайтон ва руҳий дунёга қарши ишлатиши лозим. Бу шернинг хусуси- ятидир.
Эркакларнинг ҳаётидаги бешта босқич
Эркакларнинг ҳаётида, биринчи навбатда, ёш боланинг вояга етиш жараёни содир бўла-
ди. Вояга етганлик фақат ёшга қараб эмас, бал- ки боланинг дунёқарашига ва фикрлашига қа- раб белгиланади.
Иккинчидан, вояга етган йигитларнинг эр- как бўлиш даври келади. Кўпинча, қирқ ёш- га кирган кишиларнинг ёш боладек фикрла- ганини кўришимиз мумкин. Олтмиш ёшли бобойлар бир-бири билан бир нарсани бў- лиша олмаётгани ҳам гўдакларнинг ҳаракат- ларидан фарқ қилмайди. Худди шусингари, ёши катта аёллар ҳам, худди боғчага боради- ган қизчалардек: «Мен сен билан гаплашмай- ман», — деганини ҳам учратишимиз мумкин. Аслида, етукликка эришиш учун гўдакликдан воз кечишх лозим.
Учинчидан, энг оғир босқичлардан бири, эркакларнинг эр бўлиш босқичи келади. Уй- ланган эркаклар: «Мен эркакман», — дейди- лар. Йўқ, уйланган кишилар яна янги номга эга бўладилар. Улар энди фақат эркак эмас, балки «эр» номига ҳам эга бўладилар. Эрдеган номи инсонни бутунлай ўзгартириши лозим. Атрофдаги одамлар эр бўлганингизни сезиши керак.
Тўртинчидан, инсоннинг ҳаётидаги қатъий ўзгариш — бу эркак оталик босқичига ўтгани- да содир бўлади. Худонинг Сўзи: «Сизларнинг устозларинг кўп, аммо оталаринг кам», — де- йди (1 Кор. 4:15). Одам боласига ақл ўргатиш-
ни билиши мумкин, аммо унга нисбатан ота- лик юрагига эга бўлмаслиги мумкин. Оталар фарзандларига яқин дўст бўлишлари, улар- нинг ҳаёти учун жавобгарликни ўз зиммаси- га олишлари лозим.
Бешинчи босқич — бу эркакларнинг бобо бўлишларидир. Сиз айтишингиз мумкин:
«Бобо бўлиш қийин эмас, йиллар ўтиши би- лан боболик ҳам ўзи келаверади». Йўқ, асли- да, ўғлини ҳақиқий ота қилиб етиштира олган киши ҳақиқий бобо номига эга бўлади. Ўз ўғ- лини мустақил ҳаётга ва эркакликка ўргата ол- ган киши бахтли бободир.
Биз эркакларнинг ҳаётидаги бешта босқич- ни кўриб чиқдик. Афсуски, айрим кишилар ёши нечада бўлишига қарамай, ёш бола бўлиб қолаверадилар.
Энди турмушга чиқишга тайёрланаётган қизлар ҳақида гапирмоқчиман. Ҳақиқий аёл ҳеч қачон ва ҳеч ким ерга топташни иста- майдиган гулга ўхшайди. Аёлнинг «қуроли» нима? Унинг қуроли — аёллик назокатидир. Кўпинча, ўзларини худди эркаклардек тута- диган қизларни учратамиз. Бундай қизлар эркаклардек кучли бўлиш учун шундай қи- ладилар, аммо бу билан ўз аёллик «куч»ла- рини йўқотадилар. Бугунги кунда икки нарса йўқолиб бормоқда: бириси, аёллар ўзлари- нинг аёллик назокатини, ҳаё-ибосини йўқо-
тиши бўлса, иккинчиси, эркаклар ўзларининг эркаклик хусусиятларини йўқотмоқдалар.
Малика Эстер аёллик назокати билан душ- маннинг устидан ғалаба қозонди ва Худонинг кучи билан Исроил халқини қутқариб қолди. Бу нарсага у танишлари орқали эришгани йўқ, балки ўз кучи орқали эришди.
Аёл киши барча учун ёпиқ сир ва фақат биргина инсон учун бутунлай ошкора бўлиши керак. У ўз-ўзини тўлиқ англаши, ўз қадр-қим- матини билиши ва ўзига ишончи бўлиши ло- зим. Одатда, қизлар ўзларини бахтли бўлиш- га нолойиқ ва хунук ҳисоблайдилар. Шунинг учун, биринчи хушомад қилган йигитнинг орқасидан югуриб кетадилар.
Яна шайтон сизни: «Сен ҳеч кимга керак эмассан», — деб алдайди. Бу ёлғон! Худо ҳар бир аёлни ўзига хос ажойиб қилиб яратган. Худо сизга берган қобилиятлар ва инъомлар бошқаларда йўқ. Кўплаб қизлар бошқалар- га ёқиш учун ташқи кўринишларини ўйлаб қайғурадилар, озиш ниятида таналарини азо- блайдилар. Аммо аёлларнинг биринчи ўрин- да ички дунёлари чиройли бўлиши керак. Жа- миятимизда соҳибжамол, лекин аҳмоқ қизлар кам эмас. Шунинг учун бошқаларга ўхшашга уринманг. Агар сиз атиргул бўлсангиз, чинни- гулга ўхшашни орзу қилманг. Аслида ҳар бир эркак нафақат ташқи кўриниши чиройли, шу-
нингдек, аёллик назокатига эга бўлган қизни топишни истайди.
«Чиройли ва аҳмоқ аёл бурнига тилла узук тақилган чўчқага ўхшайди» (Ҳик. 11:22). Яна Муқаддас Ёзувда доно ва аҳмоқ аёллар ҳақида етарлича оятларни топишимиз мумкин.
ТАНЛОВ
ВА
НИКОҲ
ейин Раббий Худо: «Одамнинг ёлғиз бўлиши яхши эмас, унга муносиб ёр- дамчи яратаман», — деди. Раббий Ху-
К
до тупроқдан барча даладаги ҳайвонларни, барча осмондаги қушларни ясаб, одам уларга қандай ном беришини кўриш учун унинг ол- дига олиб келди. Одам ҳар бир тирик жонни қандай атаса, унинг номи шундай бўлди. Одам барча чорвага, барча осмондаги қушларга ва барча даладаги ҳайвонларга ном берди, лекин одамга муносиб ёрдамчи топилмади. Шунда Раббий Худо одамни қаттиқ уйқуга солди. У ухлаб қолгач, унинг қовурғаларидан биттаси- ни олиб, ўрнини эт билан қоплади. Раббий Худо одамдан олган қовурғадан хотинни ярат- ди ва уни одамнинг олдига олиб келди. Одам эса: «Бу — менинг суякларимдан суяк ва ме- нинг этимдан этдир. У хотин деб аталади, чун- ки эрдан олинган», — деди (Ибт.2:18–23).
Кўриб турганимиздек, Одамнинг ўзи қарор қабул қилди. Ҳеч ким Одамни мажбурлама-
ди. Худованд Момо Ҳавони яратди ва Одам- нинг олдига олиб келди. Одам уйғонганда Момо Ҳавони кўриб, уни севиб қолди ва шун- дай деб ҳайқириб юборди: «Бу — менинг су- якларимдан суяк ва менинг этимдан этдир. У хотин деб аталади». Кўп йигитлар масъулият- ни ўз зиммасига олишдан қўрқиб, «Эй Худо, кимга уйланишим кераклигини Ўзинг менга кўрсат», — дейдилар. Эртага бирон-бир муам- мо чиққанда эса: «Эй Худо, нима учун сен мен- га бундай хотинни бердинг?» — деб, Худони айблайдилар. Худо ҳар бир кишига ўз яримта- сини топишда ҳам танлаш ҳуқуқини берган. Муҳими, Муқаддас Ёзувда айтилганлари бўй- ича умр йўлдоши ташлашимиз керак.
Агар қиз болага турмушга чиқишни таклиф
қилаётган йигитнинг табиати, ҳаёт тарзи, мақ- садлари ёқмаса ва мана шу йигит билан бу- тун умр яшашни ўзича тасаввур қила олмаса, қиз бола унга «йўқ», — дея олиши керак. Рад жавобини эшитган қиз ёки йигит бу жавоб- ни тўғри қабул қилиши лозим. Сиз ёқтирган қиз ёки йигит сизнинг таклифингизни рад эт- гани учун ҳаётдан умидни узиш, жамоатдан кетиш, хизматни ташлаш, одамлардан хафа бўлиш ва нафратланиш ярамайди. Битта қиз ёки йигит сизнинг таклифингизни рад этга- ни — бу «бутун дунё сиздан юз ўгирди», дега- ни эмас.
Муқаддас Ёзувдаги яна бир муҳим оятни сизга кўрсатмоқчиман: «Ўтиниб сўрайман, Иерусалим қизлари, севгилимни, унинг ўзига маъқул бўлган вақтгача уйғотманглар ва безо- вта қилманглар» (Қўш. Қ. 8:4).
«Уйғотманглар» сўзининг маъноси нима? Бунинг маъноси шуки, ҳеч кимнинг бошқа кишига: «Мана шу йигит сенга тўғри келади»,
«Мана бу қизга уйлан», — деб айтишга ҳақи йўқ. Ҳар бир кишининг юраги белгиланган ки- шига, ўз вақтида уйғониб, фақат ўзи қарор қи- лиши керак. Бизнинг маданиятимизда, катта- дан тортиб кичиккача ёшларга кимга турмуш- га чиқишни ва кимга уйланишни ўргатишади. Ҳар битта айтилган сўз экилган уруғдир. Биз- га бошқаларнинг ҳаётига нотўғри уруғларни экиш ва бошқанинг тақдирини ҳал қилиш ҳуқуқи берилмаган. Ҳаттоки, Худо ҳам инсон- ни мажбурламайди.
Қайси ҳолатларда бахтли оила
қуришга кафолат йўқ?
Ҳаётингизни имонсиз киши билан боғламанг
Ёдингизда бўлсин! Жамоат сизга имонсиз билан турмуш қуришни таъқиқламайди. Жа- моат фақат Худонинг муносабатини кўрса-
тади ва имонсиз билан қурилган никоҳнинг оқибатларидан хабардор қилади. Худонинг Сўзи бу борада нима дейди? Ҳакамлар Китоби 13–16-бобларда Самсон исмли Исроилнинг ҳа- ками ҳақида ёзилган. У бегона қабилалик қиз- га уйланди, натижада, бошқа худоларга сажда қиладиган ўша хотини унинг ўлимига сабабчи бўлди.
Ибтидо Китобининг 24-бобида, Иброҳим ўғлига келин танлаш учун ўз қулини юбора- ётиб, ўғлининг хотини бегона халқдан бўлмас- лиги кераклигини уқтирди. Бегона халқ дей- илганда, биринчи навбатда, сиз каби имонли бўлмаган киши ҳақида гап кетмоқда. Танла- ганингиз сиз ишонган Худога ишониши жуда муҳим.
Имонсизлар билан бирга ўзга бўйинтуруқ- қа қўшилманглар. Зеро ҳақлик ва қонунбузар- лик орасида қандай алоқа бор? Нур билан зул- мат орасида қандай умумийлик бор? Масиҳ билан Белиар орасида қандай мувофиқлик бўлиши мумкин? Ёки имонли билан имонсиз орасида қандай шериклик бор? Худонинг маъбади билан бутлар орасида қандай кели- шув бор? Сизлар эса барҳаёт Худонинг маъба- дисизлар. Худди Худо айтганидек: «Мен улар- нинг ичида жо бўлиб, уларда юраман. Улар- нинг Худоси бўламан, улар эса Менинг халқим бўладилар. Шунинг учун уларнинг орасидан
чиқинглар ва улардан ажралинглар, — дей- ди Раббий, — нопокка қўл тегизманглар, шунда Мен сизларни қабул қиламан» (2 Кор. 6:14–17).
Одатда имонсиз йигитга турмушга чиққан қизнинг аҳволи қуйидагича бўлади: Худонинг Сўзини ўқиган, руҳий қонун — қоидаларни тушунадиган, ҳақиқатни биладиган Масиҳий қизга бир имонсиз йигит турмушга чиқишни таклиф қилади. Ҳаётида Худога ўрин йўқ бўл- ган инсоннинг юрагида қолган ҳамма нарсага ўрин бор: ичиш-чекиш, хотинига хиёнат қи- лиш, ёлғон гапириш, ўз манфаатини ўйлаш, уриш, мажбурлаш ва бошқалар. Аммо қиз бола қулоқлари билан севгани учун, йигит- нинг икки оғиз айтган ширин сўзлари-ю, тоғ- дек ваъдаларига ишонади.
«Худо шу йигитга турмушга чиқишимни
истайди, бу менинг ибодатларимнинг жаво- би», — деб, ўша йигитга турмушга чиқади. Тўғри маслаҳат берган биродар ва опа-син- гилларини, «менга ҳасад қиляпти», — деб ўй- лаб, улардан ҳам, жамоатдан ҳам воз кечади. Тўйдан кейин тез орада танлаган кишисининг асл қиёфасини кўра бошлайди. Энди у ши- рин сўзларнинг ўрнига ҳақорат, мазах, ёлғон эшита бошлайди. Афсуски, тўйдан олдин жонини ҳам беришга тайёр бўлган куёв бола энди дўстлари билан кўчадан уйга келмайди-
ган киши эканлигини, хотинидан фақат фой- даланаётганлигини, ўзининг қанчалик бахт- сизлигини англаб етганини у кеч пайқайди. Кўп қизлар имонсиз йигитни севиб қолиб:
«Аввал турмуш қурайлик, кейин эримни жа- моатга олиб келаман», — деб айтади. Аммо 95% кишиларнинг ҳаётида акси содир бўлади. Чунки имонсизга турмушга чиқиб, имонли ўзининг нурини йўқотади. Бу дунёнинг руҳи қатъийлик билан жамоатга боришни ва Исо Масиҳга ишонишни таъқиқлайди. Аксарият кишиларнинг бу қаршиликни имон билан ен- гиб ўтишга қурби етмайди.
Вояга етмаган киши билан оила
қуришга шошилманг
Ижтимоий кузатишларнинг натижаси шу- ни кўрсатадики, йигирма ёшга тўлгунларича қурилган оилаларга қараганда, йигирма беш ёшдан сўнг қурилган оилалар орасида ажра- лишларнинг сони камроқ. Чунки ҳали он- ги, дунёқараши, ёши етук бўлмаган киши- лар оила қанчалик жиддий масала эканини тушунмайдилар. Улар учун оила — тўй ва оқ кўйлакни билдиради. Бундай кишилар кела- жакда яхши она, яхши ота бўлиш у ёқда тур- син, яхши эр ва хотин бўла олмайдилар. Биз- нинг маданиятимизда ўн саккиз ёшга етар-ет-
мас ёшларнинг бошини боғлашга тушадилар. Ўн саккизга кирган бола оила масъулиятини зиммасига олишга тайёр дегани эмас.
Айрим қайноналар: «Келинни ёш пайтида, эртароқ олайлик», — дейдилар. «Олайлик» сўзи нимани билдиради? Агар қайнона ўзига хизматкор олмоқчи бўлса, у ниятига эришади. Аммо бу қиз унинг ўғли учун ҳеч қачон яхши хотин ва яқин дўст бўла олмайди. У ҳам келин бўлиб тушган кунидан бошлаб, келажакда қайнона бўлишга тайёрланиб яшайди. У бо- лаларига ва эрига керакли аёл бўла олмайди, балки қайнонасининг ўрнини эгаллаш учун унинг ўлимини кутиб яшайди.
Бизнинг маданиятимизда яхши одатлар жу- да кўп. Аммо болаларни эрта уйланти- риш — бу тўғри одат эмас. Инсон мустақил равишда оила тебрата олиши учун биринчи ўринда маънавий етук бўлиши керак. Бунинг учун вақт керак, у олийгоҳда ўқиши, инсон си- фатида ривожлана оладиган жойда ишлаши керак.
Фақат жинсий эҳтиёжларни
қондириш
учун
турмуш
қурманг
Ҳеч қачон жинсий алоқани севги билан адаштирманг. Бу тушунчалар бир-биридан фарқ қилади. Агар сиз севги эмас, фақат жин-
сий алоқаларга эҳтиёж борлиги учун турмуш қурсангиз, оилангиз эртами-кечми бузилиб ке- тади. Чунки оила қуришнинг мустаҳкам пой- девори — бу севгидир. Севги инсонга нисба- тан юракнинг муносабатидир. Жинсий алоқа эса бор-йўғи тана хохҳиши ҳисобланади. Тана одатда, бошқаларни эмас, фақат ўзини яхши кўради.
Юрак билан инсон бошқаларни севишга қо- дир. Юракнинг қарори узоқ муддатга эга, тана хохҳиши эса деярли ҳар куни ўзгариб туради. Эр-хотинлик жинсий алоқадан кўра, юқори- роқ руҳий қадриятларга асосланиши керак.
Ҳаётингиздаги муаммолардан
халос
бўлиш
умидида
оила
қурманг
Одамларнинг «қари қиз» дейишидан қўр- қиб ёки ота-онангиздан қочиш учун турмуш- га чиқманг. Агар турмушга чиқишдан олдин сизни одамларнинг фикри хавотирга солса, тўйдан кейин ҳам шундай бўлиб қолаверади. Тўйдан сўнг, бир ойдан кейин ҳомиладор бўл- масангиз одамлар: «Бу хотин туғмас экан», — дейдилар. Болангиз дунёга келгандан кейин, бирон кун йиғлаб қолгудек бўлса: «Болага қа- рашни билмас экан», — дейдилар.
Одамлар: «Отасининг уйида ўтириб қол- ган», — десалар, бу ёлғон. Чунки ота-онангиз-
нинг уйида хоҳлаганингизда жамоатга бора- сиз, Худога хизмат қиласиз, ўқийсиз, ишлай- сиз. «Ўтириб қолиш» эрникига борганда бо- шланади. Одатда келинлар эр уйига кираётиб, бир қўлига супурги, бир қўлига хокандоз олиб киради ва кейин ўша уйдан қайтиб чиқмай- дилар.
Арманистонда тўйга келган меҳмонлар ке- линга эри билан ресторанга бориш учун бай- рамона кўйлак эмас, уйда иш қилиш учун киядиган халат совға қиладилар. Келин бу халатни то ҳомиладор бўлгунича уйда кийиб юради. Хотини ҳомиладор бўлганидан сўнг, эрига: «Хотинингни тоза ҳавога чиқариб тур»,
— дейишади. Бу худди итларни сайрга чиқа- риб туришга ўхшайди.
Ҳеч қачон муаммолардан қочиш учун оила қурманг. Агар турмуш қуришдан олдин му- аммоларни ҳал қилишни уддалай олмаган бўлсангиз, турмуш қурганингиздан кейин ҳам шундай бўлиб қолаверади. Боз устига, никоҳ сизга икки баробар муаммолар келти- риши мумкин. Аввал сиз фақат ўзингизнинг муаммоларингиз устида бош қотиришингиз- га тўғри келган бўлса, оилада энди бир неча кишининг муаммолари устидан бош қотири- шингиз керак бўлади.
Пул
ва
мансабга
эга
бўлиш
учун турмуш қурманг
Унутманг, нима мақсадда турмуш қураёт- ган бўлсангиз, ўша нарсага эришасиз. Бойлик ниятида оила қурсангиз, сизда уй, машина, пул, яхши кийим бўлади. Аммо оилада энг керакли севги, турмуш ўртоқларнинг бир-би- рини тушуниши, қўллаб-қувватлаши, бахт бўлмайди. Баъзи йигитлар: «Отаси бой қизга уйлансам, ҳаётим ўзгаради», — деб ўйлайди- лар. Уларнинг ҳаётлари ўзгаради, фақат сал- бий томонга ўзгаради.
Мол-мулк ва буюмга уйланманг, турмушга чиқманг, шахсга уйланинг, шахсга турмушга чиқинг. Худо ўз вақтида керакли бойликни бе- ради. Мансабдорга турмушга чиқманг, инсон- га турмушга чиқинг. Уйда сизга министр, бан- кир, тадбиркор, ҳарбий керак бўлмайди. Уйда хотинга эр, болаларга эса ота керак бўлади. Жамоатда ҳам сиз танлаган киши чўпон ёки воиз бўлиши шарт эмас. Ҳамма яхши инсон- лар фақат воизлар эмас. Бошқа хизматкорлар ҳам яхши эр ва хотин бўла олиши мумкин.
Аслида, оилада турмуш ўртоқлар бир-бир- ларига ишда, хизматда юқори чўққиларга эришишда, бу ҳаётда ўз ўрнини топишда, ўз қобилият ва исгеъдодларини намоён қилишда кўмаклашишлари керак.
Тўйдан кейин ўзгаришга ваъда
берадиган
инсон
билан
оила
қурманг
Йигитлар қиз болага ёлғизлигидан, сиқил- ганидан ичаётганини, чекаётганини, уйланган заҳоти буларни ташлашини ваъда беради. Бу ёлғон! Ичиш, чекиш, гиёҳвандлик, ўғриликка ўхшаш ёмон нарсаларга боғлиқлиги бор одам- ни тўй ва хотин қутқара олмайди. Уни фақат Худо озод қила олиши мумкин. Бунинг учун инсон чин юракдан ўз заифлигини тан олиб, Худодан ёрдам сўраб келиши керак.
Қизлар кўзларидан пушти ранг кўзойнак- ларини ечиб, шароитга реал қарашлари ке- рак. Агар бутун умр безори, ичувчн, гиёҳванд билан яшашни истасангиз ўша йититга тур- мушга чиқинг. Лекин зинҳор «тўйдан кейин ўзгараман», — деган ваъдаларига ишонманг. Одамларнинг тўйгача ўзгаришига кўпроқ умид бор. Чунки тўйдан кейин инсон нияти- га етди, энди ҳеч нарса билан курашишнинг, кимгадир ниманидир исботлашнинг ҳожа- ти йўқ.
Ўта
даражада
рашкчи
киши
билан
ҳаётингизни
боғламанг
Инсондаги рашк туйғуси табиий ҳолдир. Худо ҳам бизни рашк қилиб севади. Аммо
меъёридан ортиқча рашк оиланинг тўғри ша- клланишига халақит беради. Биласизми, ни- ма учун? Ортиқча рашк кишида турмуш ўр- тоғига нисбатан ишончсизликни билдира- ди. Ўз хотинининг ёки эрининг содиқлигига ишонадиган инсон юраги рашкдан қийнал- майди.
Ортиқча рашк кўпгина жанжалларга олиб келади. Рашк сабабли одамлар ажралишгача, ҳатто қотилликкача борадилар. Турмуш ўр- тоғининг танишлари ёки кўчадаги нотаниш одамлар у ёқда турсин, телевизорда чиқаётган одамлардан ҳам рашк қиладиган кишиларни
«соғлом» деб бўлмайди. Бу касаллик бўлиб, оиладаги муносабатлар учун хавфли ҳолат ҳи- собланади.
Ўзингизга
мос
бўлмаган
киши
билан
оила қуришни орзу қилманг
Ҳаёт тарзи ва дунёқараши сизникига мос келадиган киши билан оила қуринг. Кўпинча миллати, моддий ҳолати, маълумоти, мада- нияти сизникидан тубдан фарқ қиладиган ин- сонни тушунишингиз қийинроқ бўлади. Агар сизнинг жамоатдаги хизматингиз жиддий бўлса, яхшиси, сизнинг даражангизда хизмат қиладиган киши билан турмуш қуринг. Чун- ки инсоннинг ҳаёт тарзиқандай бўлса, шунга
яраша фикрлайди, гапиради ва ҳаракат қи- лади.
Сиздан ҳар томонлама фарқ қиладиган инсоннинг ҳаётида сиз қардлайдиган нарса- лар қадрсиз, сизнинг хоҳишларингиз у учун тушунарсиз бўлиши мумкин. Бундай ҳолат- ларда бахтли яшаш учун икки кишидан би- ри ўзиникини қўйиб, турмуш ўртоғининг маданиятини ва даъватини қабул қилишига тўғри келади. Бунга ҳамма ҳам рози бўла ол- майди.
Оила қуриш
Юқорида таъкидлаб ўтганимиздек, оила бу — инсон ўрганиши керак бўлган механизм. Оила қурмоқчи бўлган кишини олийгоҳ- га кирмоқчи бўлган абитуриентга ўхшатиш мумкин. Ўрганишни истамайдиган киши бахтли оилага эга бўла олмайди. Бизнинг халқимиз оила ҳақида гап кетганда: «ўзим биламан», — деб айтишдан нарига бормай- дилар.
Ўрганишнинг ўрнига «ўзим биламан» деб айтиш мағрурликнинг белгисидир. Худонинг Сўзида шундай дейилган: «Кимдир бирон нарсани биламан, деб ўйласа, у ҳали ҳеч нарса- ни билиши керак бўлган даражада билмайди» (1 Кор. 8:2).
Оиланинг асосчиси ва муаллифи Қудратли Худованддир. Шунинг учун оила мавзусини Унинг Сўзидан ўрганамиз.
«Шунинг учун эркак ўз ота-онасини қол- дириб, хотинига ёпишади ва улар бир тан бў- ладилар» (Ибт. 2:24). Бу оятдаги энг муҳим ҳа- қиқат бу — инсон ўз оиласини қураётиб, ота-о- насини қолдиришидир. Бизнинг мадания- тимизда асосан икки сабабга кўра янги оила ота-онасининг уйида яшайди.
Биринчи сабаб — қўрқув: «Ота-онамизсиз Қандай яшаймиз?» Худонинг Сўзи: «Нима ей- миз? Нима ичамиз? деб, ҳеч нарсадан ташви- шланманглар», — дейди (Мат.6:31). Икки ёш ўз оилаларини таъминлаш учун ўзлари масъу- лиятини ўз зиммаларига олишлари керак.
Иккинчи сабаб — ота-онанинг худбинлиги:
«Менинг фарзандим мен билан яшаши керак». Ота-оналар фарзандларини бошқа бўлга со- либ, дейдилар: «Алоҳида яшашни хоҳласанг, кетавер, кўрамиз қай аҳволга тушар экансан. Бир йил ўтмай йиғлаб келасан ёнимизга». Улар шу тарзда фарзандларини ўзлари мустақил ра- вишда ҳаётларини бошлашларига йўл бермай- дилар. Бу ота-она меҳрибонлигига кирмайди. Улар мана шунга ўхшаш гаплар билан ёшларни оиласи учун курашишда нофаол қилиб қўяди. Энг тўғри йўл — ота-она фарзандларини мустақил ҳаётни бошлашда уларга оқ йўл ги-
лашларидир. Сиз ҳам ота-она сифатида оил- авий ҳаётни бошлаш бўсағасида қийнал- гандирсиз, хатоларга йўл қўйгандирсиз? Аммо шу кунгача Худо сизга кўмакчи бўлиб келган. Худди шу сингари, фарзандларингизни ҳам У ташлаб қўймайди.
Аксарият одамлар битта катта оила тузиш- ни истайдилар. Бу оилада битта эркак бошчи- лик қилади, қолган барча ўғиллар ва келинлар шу бошлиққа бўйсунадилар. Бу Худо айтган оила тузилишига тўғри келмайди. Ҳар бир эр- как ўзининг оиласида бошлиқ бўлиши керак.
Оилавий муносабатларнинг
уч йўналиши
Мустаҳкам оилада муносабатлар уч йўна- лишга эга. Агарда улардан бирортаси бўлма- са, оилавий муносабатлар касодга учрайди. Инсон уч қисмдан: тана, жон ва руҳдан иборат. Шунга кўра, тана — жинсий муносабатларга, жон — ўзаро суҳбатга ва руҳ — биргаликдаги ибодатга муҳтождир.
Жисмоний, жинсий муносабатлар
Жинсий муносабатлари жойида бўлмаган эр-хотинлар бир-бирларини тушунмаслик ту-
файли тинимсиз уруш-жанжал кўтарадилар. Худо оилани яратиб, инсонга топшириқ бер- ди: «Ҳосил келтиринглар ва кўпайинглар, ер-ю- зини тўлдиринглар» (Ибт. 1:28). Ҳаворий Пав- лус эса шундай дейди: «Эр ўз хотинига нисба- тан ҳамда хотин ўз эрига нисбатан лозим бўл- ган илтифотни кўрсатсин. Бир-бирингиздан бош тортманглар. Агар фақат ўзаро келиш- сангиз, унда ўзингизни рўза ва ибодатга бағи- шлаш учун вақтинча айириб туринглар. Кей- ин эса яна бирга бўлинглар, токи ўзингизни тия олмаганингиздан шайтон сизларни васва- са қилмасин» (1 Кор. 7:3,5).
Муқаддас Ёзув бу ерда эр-хотин ўртасида-
ги жинсий муносабатлар ҳақида гапирмоқда. Нима учун бу муҳим? Чунки Яратган Ўз ижо- дининг эҳтиёжларини билади. Эр-хотин учун жинсий ҳаёт муҳим аҳамиятга эга. Эр-хотин- нинг ётоғи муқаддас бўлиши керак. Энди та- саввур қилиб кўринг: икки хонали уйда икки ёки учта оила фарзандлари билан истиқомат қилса, эр-хотиннинг жинсий муносабатлари- га чек қўйилади ва бундай ҳолат оилаларнинг бузилишига олиб келади.
Руҳий муносабатлар
Руҳий муносабатлар оилада жисмоний му- носабатлардан ҳам муҳимроқдир. Эр-хотин-
нинг ўзлари ёқтирган мавзуда суҳбат қуриши, бир-бирлари ҳақида гаплашиши —руҳий му- носабатларга киради. Эри ишдан қайтгандан кейин футбол гўғрисида, хотини эса телесе- риаллар гўғрисида суҳбатлашишлари керак эмас, балки иккаласи бир-бири билан юрак- дан самимий суҳбат қуришлари лозим.
Эр-хотин ўзаро суҳбат учун алоҳида вақт ва шароит яратишлари муҳим. Юракдан суҳбат- лашиш — бу фақат муаммоларни гапириш эмас, балки эр-хотин бир-бирини руҳлан- тириши, кўнглини кўтариши, мақташи, бир- галикда орзу қилишидир.
Маънавий муносабатлар
Маънавий муносабатлар оиланинг пойде- вори ҳисобланади. Эр-хотин бир-бири учун, фарзандлари ва оиладаги муаммолар учун биргаликда ибодат қилишлари керак. Ҳеч нар- са оилани ибодатчалик мустаҳкам бирлашти- ра олмайди. Чунки биргаликдаги ибодат вақти- да Муқаддас Руҳдагн ҳақлик, тинчлик ва қувонч оила аъзоларининг қалбларини тўлдиради.
Агар мана шу учта: жинсий, руҳий ва маъ- навий соҳаларда тартиб бўлса, эр-хотин оч- ликда ҳам, тўқликда ҳам тинч-тотув, меҳр-оқи- батлибўлиб яшайдилар, ҳаёт умуман бошқа- ча маънога эга бўлади.
СЕВГИНИНГ
БЕШ
ХИЛ
ТИЛИ
А
мерикалик инсон билан суҳбатлашиш учун, биз инглиз тилини билишимиз керак. Эр хотини билан суҳбатлашиши
учун эса севги тилини билиши лозим. Севгининг бешта тили мавжуд. Нима учун бу нарсалар ҳақида ёзяпман? Тунги клубларда сохта севгига ўргангандан кўра, жамоатда ҳаққоний севгига ўрганиш керак. Агар сизга эр-хотин муносабат- лари ҳақида ота-онангиз ўргатмаган бўлса, сиз кўчадан бузуқ муносабатларни ўрганмаслигин- гиз учун, мен сизга Худонинг Сўзида оила учун ёзилган муносабатларни ўргатишни истайман. Биз ҳаммамиз бахтли оилага эга бўлишни ис- таймиз, аммо бунинг учун меҳнат қилишни ис- тамаймиз. Шунчаки осмонга қараб: «Олма пиш, оғзимга туш», — деб ўтириш ярамайди. Шундай
қилиб, севгининг беш хил тили қуйидаѓилар:
Мақтов
Мақтов — севгининг тили ҳисобланади. Аёллар «қулоқлари билан севадилар». Хоти-
нингиз доим сизнинг ширин сўзларингизга, мақтовларингизга муҳтождир. Улар кўпроқ сизнинг севгингизни кўришдан ҳам кўра, эши- тишни ёқтирадилар. Тўйдан олдин «севаман» деб айтганингиз камлик қилади. Ҳар куни им- кони борича кўпроқ хотинингизни яхши кўри- шингизни айтинг.
Совға
Совға — севгини намоён қилишнинг энг осон йўлидир. Фақат саккизинчи март ва хоти- нингизнинг туғилган кунида совға қилиш етар- ли эмас. Албатта, ҳар куни қиммат совғалар ҳадя қилиш ҳақида гап кетаётгани йўқ. Кичик бўлса ҳам, муҳими юракдан чиқариб берилган совға хотинга олам-олам қувонч бағишлайди.
Бағрига босиш
Ҳар сафар хотинингизни бағрингизга босга- нингизда, у сизнинг қўллаб-қувватлашингизни ва гасаллинини ҳис қилади. Сизни кучли қўл- ларингиз унинг нозик юрагига далда беради.
Алоҳида
ажратилган вақт
Кўпинча эркаклар уйда ўз ишлари билан машғулл ёки телевизор кўриб ўтириб: бўлиб
«мен хотиним билан бирга уйдаман», деб би- ладилар. Аммо хотин учун алоҳида вақт ажра- тиш керак: уни эшитиш, унга ёрдам бериш
лозим. Агар хотинга эътиборингизни қарат- масангиз, шунчаки сизнинг ҳозир бўлишингиз камлик қилади.
Уй
ишларида
ёрдамлашиш
Бир куни, менинг хотиним жуда банд пай- тида, ўзим чангютгични олиб уйни тозалашни бошладим. Шу вақт уйга бир дўстим меҳмон- га келди ва кўзлари косасидан чиққудек бўлиб менга ва чангютгичга қараб қолди. Мен шу заҳоти у ҳеч қачон хотинига уй ишларида ёр- дам бермаганини тушундим. Бир пайтлар мен ҳам ўша дўстимга ўхшаган инсон эдим. Худо мени ўзгартирди, ҳозир Худонинг Сўзи бўйича ҳаракат қиламан. Имкони бўлганида уй ишла- рида хотинингизга ёрдам берсангиз бу уят ҳи- собланмайди. Агар хотинингизни севсангиз ва уни доим бахтли кўришни истасангиз, юқори- да санаб ўтилган севгининг тилларидан вақти- вақти билан фойдаланиб туринг.
Шунингдек, Муқаддас Китобда ҳаққоний
севги ҳақида шундай деб ёзилган: «Мен инсон- ларнинг ва фаришталарнинг тилларида гапир- сам-у, лекин севгига эга бўлмасам, жаранглай- диган мис ёки янграйдиган кимбалдирман. Агар пайғамбарчилик инъомига эга бўлсам-у, бор билимларни ва бор сирларни тушунсам, агар тоғларни кўчирадиган бор имонга эга бўлсам-у, лекин севгига эга бўлмасам, мен ҳеч
нарса эмасдирман. Агар бор мол-мулкимни тарқатиб юборсам, ҳатто танамни ёндириш- га топширсам-у, лекин севгига эга бўлмасам, бундан менга ҳеч қандай фойда йўқдир. Севги узоқ сабр-тоқат қилади. У меҳрибонлик қи- лади. Севги ҳасад қилмайди, севги кеккаймай- ди ва мағрурланмайди. Севги бебошлик қил- майди, ўз манфаатини изламайди, тез ач- чиқланмайди ва ёвузликни ўйламайди. Севги ноҳақликка қувонмайди, аксинча, ҳақиқатга севинади. Севги ҳамма нарсани кўтаради, ҳам- ма нарсага ишонади, ҳамма нарсага умид қи- лади, ҳамма нарсага бардош беради. Севги ҳеч қачон тугамайди» (1 Кор. 13).
Одатда аёллар ҳам, эркаклар ҳам оилада
севгини намоён қилиш учун муаммолардан ортиб, вақт етишмаслигини баҳона қилади- лар. Биз ишдан қайтаётганимизда, ишдаги ҳамма муаммоларни ишхонада қолдириб ке- лишга ўрганишимиз керак.
ОИЛАДАГИ ТАБИИЙ ЭҲТИЁЖЛАР
Уйдаги
шароитнинг
қулайлиги
Уйдаги шинамлик, илиқ муҳитни яратиш, кўп ҳолларда хотиннинг вазифасидир. Хона- доннинг файзи уйдаги саранжомлик, тозалик- дан бошланади. Ҳар бир аёл ўз оиласи учун керакли қулайликни яратишга ҳаракат қили- ши зарур. Эр ишдан қайтганда, хотини мазали овқатлар тайёрлаб, уйни безатиб, фарзандла- рини тартибга ўргатган ҳолда кутиб олса, у ҳар доим ишдан уйига шошиладиган бўлади.
Ўзаро
самимий
муносабатлар
Аёллар эркакларга нисбатан кўпроқ ҳис- сиётга эга. Хотин киши ўз эҳтиёжини ва муҳ- тожлигини эрига очиқ айта олмайди. Эри эса унинг юрагидаги сирли хоҳишларни ўқий ол- майди. Бундан кейин хотини: «Мени эрим ту- шунмайди», — деб, ундан хафа бўлиб юради. Бундай ҳолда ўзаро самимий муносабатлар-
ни қуришнинг имкони йўқ. Эрингиздан би- рон нарсани истасангиз, бу ҳақда унга очиқ ай- тишингиз керак. «Сен мени севмайсан», — деб эрингизни ўринсиз айбламанг. Уни тушуниш- га, унга ёрдам беришга, уни қўллаб-қувват- лашга ҳаракат қилинг.
Эрини узлуксиз камситадиган, арзимаган нарсадан жанжал чиқарадиган аёллар эрлари- нинг ўз оиласидан қочиб кетишига сабаб бўла- дилар.
Моддий таъминот
Эркак киши уйланишдан аввал оиласини қандай таъминлашини билиши керак. Албат- та, пул инсонга бахт олиб келмайди. Лекин ҳа- ётда пул маълум аҳамиятга эга. Ейиш, кийиш, яшаш учун пул керак бўлади.
Ташқи
кўриниш
Атрофимиздаги одамлар, аввало бизнинг ташқи кўринишимизга қарайди. Оилада ҳам эрингиз ёки хотинингиз сизнинг пала-партиш юришингизга, сиздан бадбўй ҳид таралишига чидаб юришга мажбур эмас. Аксинча, турмуш ўртоқлар ташқи кўриниши билан бир-бири- ни ўзига жалб қилиши керак. Қизлар одатда
тўйдан олдин куёви учун безанадилар. Тўйдан кейин эса, сочлари бир аҳволда, эски халатда юрадилар. Қадрли аёллар, эрингизнинг кўзла- ри бошқа аёлларга қарамаслиги учун ташқи кўринишингизга эътибор беринг: шахсий ги- гиенангизни, сиздан хушбуй ҳид таралиб ту- ришини назорат қилинг.
Айниқса эркаклар шахсий гигиена билан аёллардан икки баробар кўпроқ шуғулланиш- лари лозим. Битта пайпоқни икки кун кий- маслик керак. Ҳар куни ишдан қайтгандан сўнг чўмилиш лозим. Бир кунда албатта икки мар- та тишларни тозалаш керак. Ички кийимлар- ни ҳар куни алмаштириш мақсадга мувофиқ. Биз инсонлардан ҳайвоннинг ҳиди келмасли- ги керак. Баланд, кенг хоналар қураётганингиз- да, қулай ҳаммом қуришни ҳам унутманг.
ЭРНИНГ
ОИЛАДАГИ
ВАЗИФАЛАРИ
О
иланинг боши — эр ва бу ҳақиқат.
«Хотинга эса: Сенинг ҳомиладорли- гингда азобларингни ўта кўпайтира-
ман. Фарзандларингни азобда туғасан. Иштиё- қинг эрингда бўлади, у эса сенинг устингдан ҳукмронлик қилади, — деди» (Ибт. 3:16). Эр оиланинг устидан ҳукмрондир.
Одам гуноҳга ботгандан кейин, Худо ундан нима учун итоатсизлик қилганини сўраган- да, Одам ўз сўзидан тонди ва ўз мардлиги- ни йўқотди. Ҳақиқий эркак ўзининг ишлари учун жавобгарлик олиши керак. Агар ўшанда Одам: «Худованд, мени кечир», — деганда эди, Худо уни кечирган ва у янги ҳаётга эга бўлган бўлар эди. Аммо у Худони ва хотинини айбла- ди ва деди: «Сен менга берган хотин шу дарахт мевасидан менга берди».
Эр уйнинг дирижёридир. У қандай кўрсат- са, оила аъзолари шундай мусиқа чалади. Эфесликлар Китоби бешинчи бобда: «Бир-би- рингизга Худонинг қўрқувида бўйсунинглар.
Хотинлар, сизлар Раббийга бўйсунганларин- гдек, ўз эрларингизга бўйсунинглар», дейил- ган. Эркак киши учун ҳукмдорнинг яққол ми- соли — бу Исо Масиҳдир. Исо Масиҳ ҳеч қачон Ўз йўлидан қайтмаган.
Эркак киши қандай ва ниманинг устидан ҳукмронлик қилиши керак?
Ҳақиқий эркак ўз хотини учун эр, фарзанд- лари учун ота бўлиши лозим. Тўқсон фоиз фо- ҳишалар, гиёҳвандлар, гомосексуалистлар — отасиз ўсган кишилардир. Сталиннинг отаси ўлганда, ўғли хурсандчиликдан онаси билан рақсга тушган. Чунки у уйида отаси билан эмас, балки диктатор билан яшаб келган эди. Италиядаги фашизмнинг асосчиси — Мус- солини ўз отасидан нафратланган. У болалик нима эканини билмай ўсган. Унинг отаси уйда бўлганда, у ёки бу партия ҳақида гапирар, уни фақат сиёсат қизиқтирар эди. Муссоли- ни отасизликнинг қурбонига айланди. Оилада ота ўз вазифасини бажармаса, она оиладаги ҳамма жавобгарликларни ўз бўйнига олиши- га тўғри келади. Отасизлик — энг даҳшатли нарсадир.
Муаммоларнинг устидан
Эркак кишидан оиладаги муаммоларни ҳал қилиш талаб этилади. Бунинг учун у Худо-
нинг Сўзини билиши лозим. У оиласини ҳар бир қийинчиликдан Худонинг Сўзи бўйича олиб чиқиши керак. Муаммолардан жанжал кўтармай, ҳеч кимга бақирмай, Раббийга бўй- суниб чиқиш керак. Чунки бир муаммо устида жанжал кўтариш — янги муаммони келтириб чиқаради.
Эркак киши оиладаги яхши кунларда тўрда ўтириб, қийин кунларда эса хотини- ни югуртириши ярашмайди. Айрим эрлар ўзлари туғдирган муаммолар борасида гап- лашиш учун телефон жиринглаб қолса, гў- шакни хотинларига бериб: «Ўзинг бирон ни- ма деб юбор», — дейдилар. Ёки болалари- нинг мактабидаги ота-оналар мажлисига хо- тинларини юборадилар. Ҳамма муҳим му- аммоларни эркак кишининг ўзи ҳал қилиши керак, хотини эса унга ёрдам бериши керак, холос.
Хасталикнинг
устидан
Оила аъзоларидан бири бирон хасталикка учраганда, эркак киши имон билан шифолаш учун нотабиий мойланишга эга. Исо Масиҳ:
«Қўлларингизни касалларга қўйганингизда, улар шифо топадилар», — деб айтган.
Мен ўз ҳаётимдан гувоҳлик айтиб бермоқ- чиман. Бир неча йил илгари, кичкина қизим
аста-секин ориқлашни ва териси оқаришни бошлади. Биз хотиним билан уни шифокор- ларга кўрсатганимизда, улар бизга унинг буй- ракларида хасталик борлигини айтишди. Шу куни кечки пайти қизимга, у нима билан оғри- ётганини ва Исо Масиҳ уни шифолай олиши- ни айтдим. Қизим биздан ўзи учун ибодат қи- лишимизни сўради.
Мен қизимнинг бошига қўлларимни қў- йиб, шифоучунибодатқилдим. Эртасикуниқи- зим ўзини яхши ҳис қилаётганини айтди. Биз шу куннинг ўзида шифохонага яна қайтадан кўрикдан ўтиш учун бордик. Ташхислар қи- зим бутунлай соғайиб кетганини кўрсатар эди. Шундай қилиб, отанинг ибодати катта кучга эга эканини унутманг.
Оиланинг руҳий ҳолати устидан
Бир инсон: «Ниагара — оламнинг мўъжи- заси эмас, ота оила аъзоларига Худонинг Сў- зини ўқиб-ўргатиши энг катта мўъжизадир» деган эди. Оила — бу кичик жамоат, бу жамо- атнинг чўпони сизсиз десак бўлади. Оиласида руҳоний бўла олмайдиган эркак, жамоатда ҳам яхши хизматкор бўла олмайди. Ўзининг кичик оиласида чўпонлик қила олмайдиган эркак, катта жамоатда, боз устига чўпонлик қила олмайди.
Шайтон оилани бузишни истайди. Эркак киши эса оиласининг руҳий қўриқчиси бўли- ши керак. Имон билан қилинган ибодатлари билан душманнинг ишларини барбод қилиши лозим. У баланд овозини ва жаҳлини хотини- га ёки фарзандларига эмас, шайтонга қаратса мақсадга мувофиқ бўлади.
ХОТИННИНГ ОИЛАДАГИ ВАЗИФАЛАРИ
Аёл
киши
эрининг
орзуларини
рўёбга
чиқишида кўмаклашиши керак
Хотиндан эрининг орзу-ниятларига ҳур- мат билан ёндашиши ва шу орзулар амалга ошишида кўмаклашиши талаб этилади. Эр ўзининг мақсадлари ҳақида хотинига айтгани- да, хотини бу мақсадлар учун ибодат қилиши зарур.
Муқаддас Ёзувда эрлари ўз даъватига кири- шида иштирок этган аёллар ҳақида ўқиймиз. Жумладан, Иброҳимнинг хотини Соро Худо Иброҳимга ваъда берган даъватга киришида иштирок этди.
«Имон билан Иброҳим ваъда қилинган ерда ўзга юртда яшагандек истиқомат қилди ва на- сиб бўладиган ўша ваъданинг ҳамворислари бўлган ўғиллари Исҳоқ ва Ёқуб билан бирга чо- дирда яшади. Чунки у янги шаҳарни кутаётган эди. Шу шаҳар асосининг яратувчиси ва қурув- чиси Худодир. Имон билан Соронинг ўзи ҳам
ҳомиладор бўлишга қувват олди ва ёши ўтган бўлса-да чақалоқ туғди, чунки у ваъда Берган- нинг содиқ эканини билар эди. Шунинг учун деярли ўлик бўлган биттадан кўкдаги юлдуз- лар ва денгиз соҳилидаги қум каби сон-саноқ- сиз насл туғилди» (Ибр. 11:9–12).
Ўғил кўриш ҳақида Худо Иброҳимга айтди.
Кейин Соро Исҳоқни туғди.
Довуднинг хотини эса аксинча йўл тутди. Эрининг ниятини ва мақсадларини танқид қилди ва бутун умрга бепушт бўлиб қолди.
Албатта, мен тўғри орзулар ҳақида айтяп- ман. Тўғри орзулар одатда миядан эмас, юрак- дан келади. Фарзандингизнинг кийимига пул сарфлашни истамай, машина олишни орзу қилиш эса аҳмоқликка киради.
Хотин — эрнинг ҳаётдаги шеригидир
Хотин эрнинг ишларида ёрдам бериши ке- рак. Худо аёлни эркакнинг қовурғасидан ярат- ди. Нима учун қовурғадан? Менимча, қовурға юракка яқин аъзо бўлгани учун бўлса керак. Ҳа, Худо аёлни мияга яқин қилиб эмас, юракка яқин қилиб яратди. Шунинг учун хотин эри- нинг доим миясига ўйнамай, унинг юраги би- лан розиликда яшаши лозим.
Ҳақиқатан ҳам, эркакларнинг калласи доим жойида бўлади, аммо юраги кўпинча бўш
бўлади. Хотиндан эса, эрнинг юрагига далда бўлиш талаб этилади. Хотин эрининг дардла- рини эшитиши, муваффақиятсизликларида қўллаб-қувватлаши керак.
Хотин эрига бўйсуниши шарт
Бўйсуниш — хотин ўзининг устидан эрининг ҳукмронлигини тўлиқ тан олишидир. «Хо- тинлар, ўз эрларингизга бўйсунинглар», дей- илган. «Эрлар, хотинларингни бўйсундирин- глар», дейилмаган. Аёл киши ўз ихтиёри би- лан эрига итоат қилиши керак.
«Хотинлар, Раббийга бўйсунгандек, эрла- рингизга ҳам бўйсунинглар» (Эф.5:18). Биз Раббийга қандай бўйсунамиз? Хурсандчилик билан. Эрингизнинг айтганини ҳам хурсан- дчилик билан бажаринг. «Жамоат Масиҳга бўйсунганидек, хотинлар ҳам эрларига ҳамма нарсада бўйсунсинлар» (Эф. 5:24). Хотинлар эрларига ҳамма ахлоқ чегарасидаги нарсалар- да бўйсунишлари лозим.
Камтарлик билан сўзсиз хизмат қилиш
«Хотинлар, сизлар ҳам ўз эрларингизга бўйсунинглар, токи улардан Сўзга итоат қил- маётган баъзилари сизларнинг Худодан қўр- қиб кечираётган пок ҳаётингизни кўриб, юриш- туришингиз туфайли сўзсиз имонга келсин- лар» (1 Бут.3:1).
Катта уйда жанжалкаш хотин билан яша- гандан кўра, тинчлик билан кичик уйда яшаш яхшироқ. Жанжалкаш аёллар ўз аёллик назо- катини йўқотгандирлар. Улар уйда эри билан, кўчада қўшнилари билан жанжаллашадилар. Аёлларга камтарлик ва одоблилик яраша- ди. «Сизларнинг безакларингиз ўрилган соч, олтин тақинчоқ ва чиройли кийимлардан, яъни, ташқи зеб-зийнатдан иборат бўлма- син. Аммо сизларнинг безакларингиз ювош ва сокин руҳдаги чиримас гўзалликда бўлган қалбдаги яширин инсон бўлсин. Худо ҳузу- рида мана шу қимматбаҳодир» (1 Бут. 3:3–4). Худо безанишни таъқиқлаётгани йўқ. Лекин эрингизни ўзингизга ром қилишнинг йўли фақат ташқи гўзалликдан иборат эмас. Аёл- лик назокати — бу тақинчоқлар, атир-упа ҳи- собланмайди. Аёл гўзал, аммо аҳмоқ бўлиши мумкин. Ички ва ташқи гўзаллик — икки хил тушунча ҳисобланади. Ички гўзаллик ташқи гўзалликдан устун туради. Аёллар одоб билан
гапириши, юриб-туриши лозим.
Худонинг бир буюк хизматкори ўзининг хо- тини ҳақида сўзлаб берган эди. У хотинини Исо Масиҳга ишониши учун қаттиқ қувғин қилган. Бир куни у, хотини жамоатга хизматга кетган- да, хотини уйга кира олмаслиги учун эшикни қулфлаб қўйган. Хотини уйига келганда, эшик ёпиқлигини кўриб, тун бўйи эшикнинг таги-
да ўтириб ибодат қилиб чиққан. Эрталаб эри ишга бориш учун чиқиб кетаётганда, хотини унга: «Нонушта қилмагунингча ишга кетмай- сан», — деб айтган. Хотинининг бундай му- носабатини кўрган эри, ўша заҳоти йиғлаб, Исо Масиҳга имон келтирган. Келажакда бу инсон минглаб одамларга Исо Масиҳ учун хиз- мат қилди. У хотинининг гаплари ёки воизли- клари билан имонга келгани йўқ. Эри унинг имонини — эрига бўлган тўғри муносабати, камтаринлиги ва эрига нисбатан эзгу юракка эга бўлгани учун кўра олди.
«Эзгу хотин — эрининг бошидаги тожи; шарманда хотин эса — эрининг суякларидаги чириндидир» (Ҳик. 12:4).
Агар оилада тўғри тартиб ва қоида бўлса — бу механизм кучли ишлайди. Фақат Худонинг Сўзида бахтли оиланинг қоидалари ёзилган.
7
ФАРЗАНДЛАР
ола тоза вараққа ўхшайди. Бу варақни Худонинг Сўзи билан тўлдириш керак. Бугун кўп ота-оналар болаларига тар-
Б
бия беришга вақтлари йўқлигини пеш қила- дилар. Агар ота-она фарзандига тўғри нарса- ни ўргатмаса, кўча ёки телевизор бу варақни нотўғри тарбия билан тўлдиради.
Бола ҳар доим билимга муҳтож бўлади. Шунинг учун, у ота-онасининг ёнига ҳар хил саволлар билан келади. Бола отасига савол билан мурожаат қилганида, отаси унга: «Бор онангдан сўра», — деса, онаси: «Бор ўйнаб тур», — деса, бола кейинги сафар савол туғил- са ҳам, сўрамайдиган бўлиб қолади. Натижа- да, ўзини қизиқтирган нарсаларга ўзи жавоб бериб улғайган йигит ёки қиз, оила қургани- дан кейин ҳам турмуш ўртоғи билан ўз ке- чинмалари ҳақида бўлиша олмайди. Бундай кишилар: «Ҳеч ким мени тушунмайди, ҳеч ким менга ёрдам бера олмайди», — деб ўйлай- дилар. Улар ёшлигидан атрофидаги одам-
ларга ишонмайдиган бўлиб катта бўлади- лар ва келажакда яхши дўст орттира олмай- дилар. Шундай экан, фарзандларингизга қан- дай муносабатда бўлаётганингизга эътибор беринг.
Ҳар бир ота-онанинг вазифаси — фарзан- дини бахтли қилишдир. Инсон нечта болани бахтли қилиб улғайтиришга вақти етса, шун- ча бола туғиши керак. Агар фарзандингиз би- лан суҳбатлашишга, у билан бирга ўйнашга вақтингиз бўлмаса, унда бола туғманг.
Биз ишонамизки, фарзандлар — бу Ху- донинг инъомидир. Ўғил бола ҳам, қиз бола ҳам — Худо берган иноятдир. Бизнинг халқи- мизда, одатда ҳамма оилалар ўғил фарзанд ту- ғилишини кутадилар, қиз боладан эса туғил- ган пайтиданоқ юз ўгирадилар. Ўша дунёга келишини ҳеч ким истамаган қиз чақалоқ- ларни келажакда ақлли қизлар, доно хотин- лар, меҳрибон оналар бўлиш кутмоқда. Агар аёл зоти туғилишидан юз ўгириладиган бўл- са, қандай қилиб келажакда бахтли оила- ларни, қолаверса, бахтли миллатни кутиш мумкин?
Кўпинча, оталар хотини қиз туққанини
эшитиб, туғруқхонага фарзандини олиб келга- ни ҳам бормайдилар. Аммо қизни ҳам, ўғилни ҳам инсонга Худованд беришини билишимиз лозим. Болалар туғилиши — бу буюк мўъжи-
за. Бу жараёнда на эр ва на хотин ўз хоҳишла- ри бўйича ҳаракат қила оладилар.
Менинг икки қизим бор. Яратганга улар учун минг бора шукрлар айтаман. Агар учин- чи ва тўртинчи фарзандимиз ҳам қиз бўлиш- са, мен фақат хурсанд бўламан.
Биласизми, менинг биринчи қизим дунё- га келганда, хурсандчиликдан бошимиз ос- монга етган эди. Лекин қариндошларимиз биз- га: «Майли, қўявер, иккинчиси ўғил бўла- ди», — дедилар. Улар бу гаплари билан ме- нинг шодлигимга шерик бўлмасдан, аксинча, мени юпатмоқчи бўлдилар. Иккинчи қизим туғилганда эса, ҳеч ким мени табрикламади, фақат: «Сенга ҳам Худо ўғил бериб қолар», — дедилар.
Қизларга нисбатан бунчалик салбий муно- сабат қаердан илдиз отди? Охирги дақиқагача ота-онасига меҳрибон бўлиб қоладиган — ас- лида қизлар эмасми? Халқимиз аёлларни «ик- кинчи даражали инсонлар» деб биладилар. Уларнинг фикри муҳим аҳамиятга эга эмас. Улардан фақат талаб қиладилар.
Исо Масиҳ аёл кишининг қадр-қимматини кўтарди. Муқаддас Ёзув эркак киши ҳам, аёл киши ҳам Худонинг қаршисида бир хил имти- ёзларга ва жавобгарликларга эгалиги ҳақида айтади. Эркаклар аёллардан ўзларини устун қўйиб, улардан фойдаланишлари нотўғри.
Тухум ҳужайралари қўшилган пайтдан бо- шлаб ҳомила — инсон ҳисобланади. Аборт эса қотилликдир. Ота-оналар ўз фарзандлари- нинг қотилига айланмаслиги, аксинча, уларни ҳимоя қилишлари зарур. Она қорнидаги гўда- клар, ота-оналарининг уларга бўлган муноса- батларини ҳис қиладилар. Шунинг учун норо- зилик билан дунёга келган, ҳеч ким томонидан кутилмаган болалар, кўп йиғлайдиган, кулиш нималигини билмайдиган, ғамгин бўлиб туғи- ладилар.
Бир илмий тажриба ўтказилган: ҳомила- дор аёлни кўзларини боғлаб, қоронғу хонага ўтирғизиб, қорнидаги боланинг юрак уриши- ни текширганлар. Аёлнинг ёнидан навбат би- лан йигирмата эркакни ўтказганлар. Йигирма биринчи эркак, боланинг отаси бўлган. Отаси ёнига яқинлашган заҳоти, боланинг юраги тез уришни бошлаган.
Шундай қилиб, она қорнидаги бола атро- фдагиларнинг ҳузурини ҳис қилар экан, боз устига, у ҳақида айтиладиган сўзларни у ал- батта эшитади ва тушунади.
Отаси воз кечган қизлар келажакда фоҳи- ша бўлиб етишишининг эҳтимоли жуда кат- та. Чунки, ўз отасининг меҳрига эришмаган қиз, бошқа эркаклардан ўзига керакли меҳр- ни излайди. Кичкиналигида отасидан «эси паст», «қанжиқ» каби ҳақоратларни эшитиб
ўсган қизлар, келажакда ҳамма эркакларга, шунингдек, ўз турмуш ўртоқларига ва ўзлари- нинг ўғилларига нисбатан салбий муносабатда бўладилар.
Азиз синглим! Агар сиз бу сатрларни ўқиб, ўзингизнинг ҳаётингизни кўраётган бўлсан- гиз, мен сизга хушхабар айтмоқчиман. Само- да ҳар биримизни яратган севувчи Отамиз бор. У сизнинг ҳам ҳаётингизни бахт билан, юрагингизни қувонч билан тўлдиришни ис- тайди. У бизни яратди ва ҳеч қачон ташлаб кетмайди. У биздан юз ўгирмайди. У бизни қандай бўлсак, шундайлигимизча қабул қила- ди ва севади. Юрагингизни самовий Отангиз- га очишни, ерлик отангизни Худонинг кучи билан кечиришни бошланг. Самовий Ота ҳар бир фарзанди учун алоҳида тақдирга ва буюк режаларга эга. Буларнинг ҳаммаси Унинг Сўзида ёзилган. Муқаддас Китобни ўқиб, ўз ҳаётингизни янгидан бошлашда, ўзин- гиз ҳақингиздаги ҳақиқатни билишда Раб- бимизнинг Ўзи сизни қўлласин.
Болалар тарбияси
Фарзандларга ҳаётдаги тўғри қадриятларни сингдириб боришимиз зарур. Бундай қадрият- лардан бири — ишончдир. Мен доим фарзан- дларимнинг ишончини қозонишга уринаман,
токи улар ҳар қандай вазиятда менга таяна ол- синлар. Бола ота-онасига ўз қалбини оча ол- сагина, ўша қалби билан ота-онасининг мас- лаҳатларини қабул қила олади.
Бир куни менинг катта қизим олдимга ке- либ, менга бир болани севиб қолгани ҳақи- да айтди. Қизим ўша пайтда беш ёшда эди. Мен ўзимча ўйладим, агар ҳозир: «Бунақа гапни иккинчи маротаба эшитмайин, ҳали сенга севишга анча эрта», — деб жавоб бер- сам, қизимнинг мана шу соҳадаги менга бўл- ган ишончини йўқотаман. Бундай жавоб- дан кейин, қизим мен билан ҳеч нарса ҳақида ўрмоцлашмай қўяди. Шунинг учун мен унга:
«Биласанми қизим, мен ҳам биринчи синфга борганимда, бир синфдош қизни ёқтириб қолган эдим. Бундай ҳиссиётлар вақти-вақти билан келиб-кетиб туради. Аммо ҳаққоний севги — бу жуда катта жавобгарлик. Сен ҳали кўп йиллар давомида бу севгига ўрганиб бо- ришинг керак», — деб тушунтирдим. Шун- дан кейин, қизимнинг ўзи менга: «Дадажон, мен ҳали бундай жавобгарликка ёшлик қи- ламан», — деди ва бир неча кундан кейин:
«Мен у болани энди севмайман», — деб айтиб қолди.
Биласизми, фарзандларимиз бундай сюр- призларни чиқаришга уста. Биз ота-оналар эса, уларга ҳамма нарсани тўғри тушунтира
олишимиз керак. Уларга бирон-бир нарсани таъқиқлагандан кўра, керакли йўлни кўрса- тиш, улар билан дўст бўлиш яхшироқ.
«Агар кимдир ўзиникилар ҳақида, айниқ- са, ўз хонадони ҳақида ғамхўрлик қилмаса, у имондан воз кечгандир ва имонсиз одамдан ҳам баттардир» (1 Тим. 5:8). Дабдабали иморат ва қиммат жиҳозлар оилада яхши муҳитни ярата олмайди. Оила аъзоларининг орасида- ги ўзаро севги, ҳурмат ва ғамхўрлик хонадонга файз бағишлайди. Бундай муҳитда улғайган фарзандлар келажакда ўзлари ҳам яхши она ва ота бўлишга интиладилар.
Болаларни қандай жазолаш тўғри?
«Болани жазосиз қолдирма; хивич билан жазолаб, унинг жонини жаҳаннамдан сақлаб қоласан» (Ҳик. 23:13,14). Болаларнинг нотўғ- ри хатти-ҳаракатлари учун уларни жазолаш шарт. Айрим ота-оналар фарзандларига жан- жаллашишни, сўкишни, ўғирлашни ўргатади- лар. Билингки, бунга ўхшаш барча фазилат- лар — шайтондандир. Наҳотки сиз бўлажак қотилни, ўғрини, безорини туққан бўлсангиз? Аксинча, сиз фарзандингизнинг аҳмоқликла- рини хивич билан жазолашингиз ва унга ни- ма яхши-ю, нима ёмонлигини ўргатишингиз лозим.
Болани жаҳл устида жазоламаслик керак. Чунки жаҳли чиққан одам ўзи истамаган ҳа- ракатларни қилиб қўйиши мумкин. Ҳеч қа- чон болани қонига бўяб уриш инсоннинг иши эмас. Бола сизга жаҳлингиз чиққанда, ундан аламингизни олиш учун берилмаган.
Жаҳлдан тушгандан сўнг, болани албат- та ножўя иши учун жазоланг. Жазолашнинг энг яхши йўли — бу болани нимадандир вақ- тинчалик маҳрум қилиш. Масалан, унча оғир бўлмаган хатолар учун бир кун телевизор кўришдан, кўчада ўртоқлари билан ўйнашдан маҳрум қилиш мумкин. Бола хато қилгандан сўнг шунчаки жазоламанг, албатта сўзлар би- лан ҳам, айнан нимани хато қилганини ту- шунтиринг. Иккинчи маротаба ушбу хатони такрорламаслик учун, бола нима учун жазо олаётганини тушуниши керак.
Болага ўн ёшдан кейин қўл кўтариб жазо- лаш, унинг тўғри йўлга эмас, балки ёмон йўлга киришига сабаб бўлади. Эсини таниб қолган йигит-қизлар ота-онасидан ваҳшийларча кал- так еганда ёки ҳақорат эшитганда, уларнинг юракларида хафагарчилик, нафрат, кўнгил со- виш пайдо бўлади. «Оталар, фарзандларингиз тушкунликка тушмасликлари учун уларнинг жиғига тегманглар» (Кол. 3:21).
Болаларни тўхтатиш ёки ухлатиш учун «ял- моғиз кампир», «халтали бобой», «ит», «ми-
лиция» сўзлари билан қўрқитманг. Доимо ваҳимада юрадиган болалар, келажакда ҳам- мадан ва ҳамма нарсадан қўрқадиган бўлиб қоладилар. Сиз сўзларингиз билан уларнинг юрагига қувонч, тинчлик, умид ва севги бе- ринг.
Унутманг, болангизга нисбатан ноҳақ йўл тутганингизни тушунган пайтда, албатта ун- дан кечирим сўранг. Агар болангиз бошқа оила аъзоларига нисбатан ноҳақ бўлса, улар- дан бориб кечирим сўрашни ўргатинг. Болага нима эксангиз, эртага шуни ўриб оласиз. Бо- лалар ўз ота-оналарини кўрсатиб турадиган кўзгуга ўхшайдилар.
Фарзандларингизга ҳар куни Муқаддас Ёзувдан ўқиб, уларнинг тилида тушунтириб беринг.
Истеъдод
Фарзандларингиз нимага қизиқишига қа- раб, улардаги қобилиятларини билиб оли- шингиз мумкин. Одатда бола ота-онасидан ўқишга киришига ёрдам беришларини сўраса, ота-она унга: «Ўқиб ким ҳам бўлар эдинг?» — дейдилар. Ҳар бир бола Худодан махсус ис- теъдод ва инъомларга эга. Жамиятимизда буюк шифокорлар, шоирлар, тадбиркорлар етишиб чиқиши, сиз ота-оналарга боғлиқ. Қў-
лингиздан келганича, фарзандингизни ўқи- тишга, билим беришга ҳаракат қилинг.
«Болага ҳаётининг бошидан тарбия бер: ёши бир жойга етганда ҳам берган тарби- янгдан четга чиқмайди» (Ҳик. 22:6).
ФАРЗАНДЛАРНИНГ
МАЖБУРИЯТЛАРИ
О
та-оналар фарзандларига нисбатан мажбуриятларга эга бўлганидек, фар- зандларнинг ҳам ота-оналарига нис-
батан мажбуриятлари бор. «Болалар, ўз ота- оналарингизга Раббийда итоат қилинглар, чун- ки бу тўғридир. Ўз ота-онангни ҳурмат қил – бу ваъдага эга бўлган биринчи амрдир – токи сенга эзгулик бўлсин ва ер юзида узоқ яшай олгин» (Эф. 6:1–3).
Фарзандлар ота-оналарига «қарилар ёшлар- ни тушунмайди», — деб, уларга нисбатан исёнкор бўлмасликлари керак. Уларни ҳақо- рат қилмаслик, улардан нолимаслик, қарға- маслик, улар ҳақида ёмон сўз айтмаслик ло- зим. Ота-онани ҳурмат қилишни Худованд буюрган ва айнан Худованд ота-онага бўлган ҳурматсизликни жазолайди.
«Ким ота-онасини ёмонласа, зулматда унинг нури ўчиб қолади» (Ҳик. 20:20). Бу амр келин ва куёвларга ҳам тегишли. Қайнона ва қайнота, яъни турмуш ўртоғингизнинг ота-о-
наси ҳам сизнинг ота-онангиз ҳисобланади. Уларни ёмонласангиз, ҳаётингизда Худонинг марҳамати бўлмайди. Мана нима учун қанча- дан-қанча оилалар бахтсиздирлар. Чунки хал- қимизнинг оғзидаги энг қалтис латифалар қайноналар ҳақидадир. Қайнонасидан норо- зи бўлган келин ёки куёвнинг оиласида нур бўлмайди.
Шундай қилиб, юқорида ҳамма айтиб ўт- ганларимга хулоса қилмоқчиман:
Хотинлар, Раббийда бўлганингизга муно- сиб равишда эрларингизга бўйсунинглар.
Эрлар, ўз хотинларингизни севинглар, уларнинг ҳаётини аччиқ қилманглар.
Болалар, ҳамма нарсада ўз ота-оналарин- гизга итоат қилинглар, чунки бу Раббийга маъқулдир.
Оталар, фарзандларингиз тушкунликка тушмасликлари учун уларнинг жиғига тег- манглар (Кол. 3:18–21).
Энди навбат ибодатга. Ҳозир бутун юраги- миз билан Худовандга ўз оиламиз учун ибодат қиламиз:
L
Оила нима? 3
Танлов ва никоҳ 12
Севгининг беш хил тили 29
Оиладаги табиий эҳтиёжлар 33
Эрнинг оиладаги вазифалари 36
Хотиннинг оиладаги вазифалари 41
Фарзандлар 46
Фарзандларнинг мажбуриятлари 56