Джош Макдауэлл, Боб Хостетлер АФСОНА ВА ХАКИКАТ КИРИШ Эҳтимол, у Пикассо сингари истеъдодли бўлгандир. Уларнинг орасидаги фарқ шундаки, Пикассо расмлар чизарди, бизнинг қаҳрамонимиз эса қалбаки пуллар ясарди. У ўз ишида энг зўр бўлган. Унинг моҳирлиги тўғрисида афсона юрарди. У бир йил давомида қалбаки пулларни ясаш учун белгиланган муҳрлар тўпламини мукаммаллаштириш учун меҳнат қилган, ушбу муҳрлар шундайига ҳам, қачонлардир ясалган барча муҳрлардан энг зўри бўлган. Уни қўлга олишганда, ушбу “рассом” уни ҳибсга олишга келган махсус хизмат ходимларини текширишга қарор қилди. У ўз қўли билан ясаган сохта 20 долларни, намуна учун бўлган ҳақиқий пулнинг ёнига қўйди. У тартиб қўриқчиларига: “Гаров ўйнаймизми, сизлар ушбу иккита пулнинг орасидаги фарқни тополмайсизлар!” — деди. Ғазначи баҳслашиб ўтирмади. Ғазначи: “Ҳеч қандай фарқ йўқ, сиз намуна учун олган пул ҳам қалбакидир”, — деди. Кўплаб масиҳий ўсмирлар ҳам бугун ҳудди шундай хатони содир этишади. Улар ўзларининг ота-оналари ишонган нарсаларга сўзсиз ишонишади. Улар дўстларининг тасаввурларини кўр-кўрона қабул қилишади. Жамиятда қабул қилинган қадриятларни одат қилиб олишади. Уларнинг жамоатига қатнайдиганларнинг ахлоқига ўхшаган услубни кўчириб олишади. Аммо афсуски, улар тақлид қилган нарсаларнинг кўпи, — аслида ҳудди муваффақиятсиз қалбаки пул ясовчининг воқеаси сингари сохтадир. Энни коллежда, унинг Библияни жаҳон адабиётининг ўқиш рўйхатига қўшиш тўғрисидаги таклифига қандай қарашганларидан ҳайрон қолди. Уларнинг баъзилари Эннига: “Сен эҳтимол ҳазиллашаяпсан, — албатта Библияда бир неча ҳайратлантирадиган афсоналар ва ривоятлар бор. Лекин сен бизлар буларнинг барчасига чиндан ҳам ишонишимизни истамассан?” — деб, ўз фикрларини айтишди. Ўн олти ёшли Саманта кенг тарқалган: “масиҳийлар, буддистлар ва мусулмонлар орасида катта фарқ йўқ. Барча динларнинг мағзи битта: бизнинг барчамиз жаннатга боришни истаймиз, фақат жаннатга бориш учун бизлар турли йўлларни танлаймиз” — деган фикрга ўйламасдан ишонарди. Кен йигитлар ва қизлар ўртасидаги муносабатларни доимо ўзича жуда содда тасаввур этарди. Унинг тушунчасида ушбу муносабатлар фақат секс билан боғлиқ: “Сен буни қилмагунингча эркак эмассан!” — деган фикрда эди. Жинсий ҳаётнинг боши Кен учун — асосий бағишлов маросимидир, бу вақтда ўғил бола эркакка айланади. Стефани ота-онаси билан бўлган очиқ суҳбатдан сўнг, унинг тушунчаларидан бири фош бўлди. У: “Сизлар менга нима яхши, нима ёмонлиги тўғрисида ўзингизнинг фикрингизни зўрлаб ўтказолмайсизлар “деб, қатъий турди”. Мен қарийб ўн саккиз ёшдаман. Менга насиҳатлар ўқишни бас қилинглар. Агар сиз буни ёмон деб ҳисобласангиз, бу мен учун ҳам ёмон дегани эмас”, — деди. Ҳақиқат қаерда-ю, ёлғон қаерда? Ўсмирлар ва ёшлар ушбу савол билан ҳар қадамда тўқнаш келадилар: ота-оналар уларга бир нарсани айтишса, дўстлар бошқа нарсани айтишади. Голливуд фильмлари битта ҳаёт тарзини воизлик қилса, жамоат бундай яшаш мумкин эмас, дейди. Баъзида бу ҳақиқатан ҳам адолатлидир, лекин кўпроқ эса — бунинг орқасида бор-йўғи афсона туради. Бизнинг китобимизнинг ҳар бир боби катта бўлмаган вазифа билан тугайди. Ушбу вазифа ушбу бобнинг маълумотларида қурилган ва ундаги муаммонинг илдизини очиб берадиган Библиянинг муҳим оятлари билан асосланган. Муаллифлар умид қилишадики, ушбу бетларда кўрсатилган афсоналар бемаъни эканлигига ишонч ҳосил қилганингиздан сўнг, сиз қуйидаги оятга амал қиласиз: “...Дилингиздаги умид ҳақида сиздан ҳар бир сўраган кишига камтаринлик ва эҳтиром билан ҳисобот беришга доимо тайёр бўлинглар” (1 Бутрус 3:15). Бундан ташқари, сизнинг имонингиз шундай меъёрда ўсиб борсинки, токи сиз Худонинг Сўзини бузадиган ёки унга қарши бўлган ва ҳеч кимда эътироз уйғотмайдиган уйдирмаларга қарши тура олинг. ХУДО ҲАҚИДА АФСОНАЛАР 1. КОСМИК ПОЛИЦИЯЧИ Худо фақатгина одамларнинг лаззатини бузиш биланбандлиги тўғрисидаги афсона Кўплаб одамлар Худони, галактиканинг марказида туриб транспортнинг ҳаракатланишини бошқарувчисига ўхшаган, аллақандай космик полициячи деб тасаввур этишади. “Ҳой-сенлар! Ҳа-ҳа, сенлар. Менимча сенлар тараллабедод қилиб ўтирибсанлар?” Қани бас қилларинг-чи!” “Сенлар-чи, видеокассета ушлаб турганлар? Ёшларинг неччида ўзи? Ўн олтигачами? Кассетани менга берларинг-чи, қочиб кетаман деб, ҳаёл қилмаларинг тағин!” “Пана жойда ўпишаётган мана бу иккалови-чи? А-а-а, бу сенми Синди? Ва яна албатта Роберт, яна ким бўлиши мумкин! Қайтиб буни кўрмай. Ҳеч бўлмаганда мен ушбу районни патрул қилиб юрганимда”. Гўёки Худо бошқаларнинг ҳаётини фақат заҳарлаш билан банд. Ахир бизга озгина хурсандчилик бўлса бас. Лекин Худо ҳамма нарсани барбод қилишга уринади. Шайтонни эса бизлар ўйин-кулгуни яхши кўрадиган ажинача дебтасаввур этамиз. Қизиқчи Флип Уильсон кундалик иборасини айтган: “Шайтон мени шундай қилишга силтади”. Гўёки “оғайни” шайтон қандай қилиб вақтимизни чоқ қилишга ёрдам беришни ўйлаб ўтиргандек. Бу ёлғон. Сиз қувончдамисиз ёки йўқми шайтоннинг бунга иши йўқ. У сиздан жудаям нафратланади. У сизга ҳамла қилиш учун қулай фурсатни пойлайди. Ҳаворий Петр айтганидек, шайтон доимо “кимнидир ютиб юбориш учун” пойлаб юради. Муқаддас Замин бўйлаб саёҳат қилиб юрувчи туристлар гуруҳини кузатиб борувчи гид, уларга мамлакатнинг хислатларидан бирини айтиб берди, улар ушбу хислат билан танишаётган эдилар: “Эҳтимол сизлар ўз ватанингизда, қўйларини далалар ва йўллар бўйлаб ҳайдаб, поданинг орқасидан борадиган чўпонларни кўриб одатланиб қолгандирсиз. Фаластинда эса ҳаммаси тескарича — чўпон доимо қўйларига йўл кўрсатиб поданинг олдидан юриб боради”. Туристлар қўйларнинг биринчи подасини учратишганда, улар кўрган нарсадан шодланиб кетдилар: инсон поданинг олдидан эмас, орқасидан кетаётган эди. Ҳижолатда қолган гид ундан сўраб деди: “Нега сиз поданинг орқасидан боряпсиз? Мен ҳар доим Шарқда чўпонлар подани орқаларидан бошқариб боришади деб ўйлардим”. “Ҳа сиз ҳақсиз, — деди нотаниш. — Чўпон қўйларни орқасидан бошқаради. Фақат мен чўпон эмасман, мен — қассобман”. Шуниндек шайтон ҳам — қассоб. У сизга қувонч ёки лаззат бериш истагида эмас. Унинг ягона истаги сизни ютиб юборишдир. Исо қуйидаги сўзлари билан ҳамма нарсани жой-жойига қўйиб, ушбу афсонага барҳам берди: Ўғри (шайтон) фақат ўғирлаш, бўғизлаш, барбод қилиш учун келади. Мен эса ҳаёт, фаровон ҳаёт бериш учун келганман. Юҳ. 10:10 Сиз қувончдамисиз ёки йўқми шайтоннинг иши йўқ. Унинг ягона истаги сизни ўғирлаш, бўғизлаш ва барбод қилишдир. Худо сизнинг қувончингизни барбод қилишни умуман истамайди.У сизни ҳаётдан лаззат олишингизни ва тўлиқ баҳраманд бўлишингизни истайди. У сизни ҳаёт фаровонлигига ва қувончига тўлишингизни истайди, саночи айтган “бахтиёрлик”. Сен ҳаёт йўлини менга билдирасан. Бахт-қувончлар тўкиндир ҳузурингда. Боқий ҳаловатдир Сенинг ўнг қўлингда. Заб. 15:11 Ўзингиз ишонч ҳосил қилинг Мижғов ҳақидаги афсонанинг бемаъни эканига амин бўлишингиз учун қуйидаги вазифани бажаринг. 1 Бутрус мактубининг 5-боб, 8-оятни ўқинг. Шайтон ушбу оятда қандай ифодаланган? Нима учун? Аюб китобининг 2-боб, 1–8-оятгача ўқинг. Шайтон Аюбни қандай қилиб синашни ўйлади? Нима учун? Закариё Пайғамбарнинг китоби 3-боб, 1-оятни ўқинг. Шайтон Исога нисбатан ўзини қандай тутишни режалаштирган? Ваҳий китоби 12-бобнинг,10-оятини ўқинг. Ушбу оятда шайтон ҳақида айтилмоқда. У “кеча-ю кундуз” нима қилган? Сиз ҳозиргина ўқиган Аюб ва Закариё пайғамбарининг китобларидаги оятларга асосланиб, “бизнинг биродарларимиз” деганда, ким тўғрисида айтилганини айтаоласизми? Ушбу сўзлар сизга ҳам тааллуқлими? 2. «ЮЛДУЗЛИ ЖАНГЧИЛАР»ДАГИ ЛЮКНИНГ ХУДОСИ Худо — бу кўринишсиз куч экани тўғрисидаги афсона Хозиргина “қумчадек одамлардан” халос бўлган Люк Скайуолкер, Татуин сайёраси, спарталик Кеноби Обай-ваннинг яшашгоҳига тушиб қолди. Люкнинг аниқлашича, Обай-ван машиналар урушида унинг отаси билан жанг қилган ўша рицарь жедай бўлиб чиқди.Обай-ван унга нурли қилич берди, ушбу қилич қачонлардир унинг отасига тегишли бўлган ва мулоқот вақтида топишмоқ бўлган “куч” сўзини эслатди. Люк: “Куч?” — деб қайта сўради. Обай-ван унга жавобан деди: “Тушуняпсанми, куч — бу жедайга ҳокимият берадиган нарсадир. Бу барча тирик мавжудодларни яратадиган энергетик майдондир. У атрофимиздаги барча жойда ва ҳаттоки ичимизда бор. Бутун галактикани анашу куч ушлаб турибди”. “Юлдузли жангчилар” фильмининг ғайриоддий машҳур сериясида шунга ўхшаш фикр, ғоя ифодаланган. Кўплаб одамлар шундай фикрда, яъни Худони маълум бир “куч” деб, тасаввур этишади. Худо улар учун кўринишсиз ва шаклсиз “энергия”дир, У сирли равишда коинотга кириб, уни бошқаради. Аммо бу ҳам бор-йўғи бир афсонадир. Шубҳасиз, Худо борлиқни тўлдиради ва бутун коинотни бошқаради. Унинг ҳузури ва Руҳи ҳамма нарсада бор, ахир У — Руҳ. Лекин бу Худо — аллақандай сирли “куч”, “қаердадир” бўлган, тутиб бўлмас “энергия” дегани эмас. У “аллақандай ноъмалум” “элемент” эмас. Бу қанчалик ҳайратга солмасин Худо — Шахс. “Мени севувчиларни Мен севаман — деди У, — в Мени изловчилар Мени топадилар” (Ҳик. 8:17). Эътибор беринг, Худо Ўзи ҳақида гапириб, шахсий номларини ишлатяпти. “...Мени... Мен... Мени...Мени”. Наҳотки У аллақандай “космик энергияга” ўхшаса? Албатта, йўқ! Ноъмалум ва шаклсиз куч билан умуман алоқаси бўлмаган Худо, Библияда Ўзини бизга “Иброҳимнинг Худоси, Исҳоқнинг Худоси ва Ёқубнинг Худоси” этиб, таништиради. (Чиқиш 3:15). У Ўзининг исмини Мусога очди. Ўзини ўсмир Шомуилга намоён қилди. Ишаё билан маъбадда суҳбат қилди. У Еремиёга мурожаат қилиб деди: “Мен сени қоринда яратганимдан олдин, Мен сени билдим...” (Ерем. 1:5). Ҳаворий Павлус Уни “менинг Худойим” деб, айтган, шоҳ Довуд эса — “етимларнинг отаси ва беваларнинг ҳимоячиси” деб, атайди. Барча масиҳийлар “фарзанд қилиб олиниш Руҳини” қабул қилдилар, шунинг учун Худони “Азиз Ота!” деб, атай оладилар (Рим. 8:15). Худо ҳақиқий Худодир, У шахсан сизинг ҳаётингиз билан қизиқади. У сизнинг исмингизни билади. “Мана, — У Ўзининг халқига мурожаат қилади, — Мен сени кафтларимда чиздим...” (Иш. 49:16). Ҳаворий Бутрус шундай дейди: “У сизлар ҳақда ғамхўрлик қилмоқда”(1 Пет. 5:7). Исо деди: “Бошларингиздаги барча соч толалари саналган” (Матто 10:30) . Худо ваъда берган: Менга чақирасизлар, в бориб Менга ибодат қиласизлар, ва Мен сизларни эшитаман; в Мени излайсизлар, в агар чин юракларингиз билан изласангизлар Мени топасизлар. Иер. 29:12–13 Худо буни сизга шахсан ваъда қилган. Ўзингиз ишонч ҳосил қилинг Ушбу вазифа сизга, Худо — кўринишсиз куч экани тўғрисидаги афсонанинг бемаъни эканига амин бўлишингиз учун ёрдам беради. Еремиё Пайғамбарнинг китоби, 26-бобнинг 12 ва 13-оятларини ўқинг, улар ушбу бобнинг охирги сатрида келтирилган. Ушбу оятларда барча шахсий номларни ажратинг (“мен”, “сен”, “мени” ва ҳоказо). Еремиё китобидан ушбу (Ерем. 1:5) бобда айтилган жумлани топинг. Ушбу қисқа кўрсатмадаги шахсий номларни айлантириб чизинг. Мусонинг Иккинчи китобидан Мусонинг Худо билан бўлган учрашуви ҳақида (Чиқиш 3:1–15). Олтинчи оятда Худо Ўзини Мусога қандай таништирди? Ўн тўртинчи оятда Худо Ўзини қандай ном билан атади? Худо ушбу оятларда неча марта “Мен” номидан фойдаланяпти (Санаб чиқинг ва бу ерга ёзинг: _______)? 3. ЭЗГУ ҚОРБОБО Худо Қорбобога ўхшашлиги тўғрисидаги афсона Хўш, Раббий, Сенинг борлигингни исболашинг учун, Сенга имконият бермоқчиман, — деди Боб. Боб ўзининг кровати ёнига тиз чўкди. Унинг ёши еттида эди ва у Худога ишонишни жуда истарди. Шунинг учун у ўзининг бўйсунмас қизғиш бошини қўллари устига эгиб давом этди: “Худойим, мен ҳақиқатан ҳам Сенга ишонишни истайман. Агар эрталаб уйғонганимда, кроватим остида миллион доллар топсам, Сенинг борлигингга ҳақиқатан ҳам ишонаман”. У ўша миллион долларни ололмади. Балки пул у учун Худодан қимматроқ бўлган. Балким ўша куни эрталаб (майда ақчалар билан олишни истаган) миллион доллар унинг кровати остига сиғмагандир, ахир унинг остида аллақачон бир уюм нарсалар ётган эди: “Монополия” ўйини, аскарлар тўдаси, магнитофон, кир кийимлар, чанг босган бахмал қуёнлар ва айиқчалар ётган эди. Лекин аниқроғи у Худо ҳақида нотўғри тасаввурда бўлгани сабабли, эрталаб унинг кровати остида пул пайдо бўлмаган. Боб Худони ичимликлар сотадиган автомат сингари тасаввур этган: олдин ибодат қиласиз, кейин сизга керак бўлган нарсанинг сурати кўрсатилган тугмани босасиз ва сизнинг истагингиз бажарилади. Ёки Худонинг сурати Боб учун, қандайдир узоқдаги қорли жойда ўтириб, сизнинг истагингизни бажаришни иштиёқ билан кутаётган Қор Бобонинг сурати билан аралашиб кетгандир. Гўёки агар у жонжаҳди билан ибодат қилса ва кучли ишонса, бу амалга ошади. Шунингдек, у ушбу шартларни бажарганидан, Худо, хайрият! — деб, етти ёшли гўдакка, осмондан унинг жонига хуш келган ҳамма нарсани ташлаб юборса. Нима деманг, бундай фикрларни тушунса бўлади ва болани кечирса бўлади. Лекин афсуски, кўплаб одамлар аллақачон катта бўлишига қарамай, Худони ўзига хос исталган нарсани сотадиган илоҳий автоматдек тасаввур этишади. Улар Худони ўз тасаввурларида Қор Бобо тўғрисидаги афсонанинг чегарасидан чиқаришни исташмайди. Худо иштиёқ билан ибодатларга жавоб беради. У шундай дейди: “Мени чақиргин, ва Мен сенга жавоб бераман...” (Иер. 33:3). Уҳаттоки ваъда қилган: “...улар чақиришларидан олдин, Мен жавоб бераман; улар гапираётганда, Мен дарров эшитаман” (Иш. 65:24). Лекин ибодат — бу сиз истаган нарсани олиш учун автоматга ташландиган тангача эмас, имон эса — босиш керак бўлган тугма ҳамэмас. Худо бизнинг инжиқликларимизга ва эркаликларимизга бўйсунмайди. Етти ёшли Боб миллион долларни олиш учун қанчалик жонжаҳди билан ибодат қилмасин, бунга қанчалик кучли ишонмасин, у барибир эртасига кроватнинг остидан пулни топган бўлмасди. Бунинг сабаби Худо уни севмаслигида эмас. Худо ибодатга жавоб бермаётгани учун ҳам эмас. Ва ҳаттоки кроватнинг остидан пул учун жой топилмагани учун ҳам эмас. Боб ибодат қилмади, аксинча тилаклар тилади ва шунинг учун миллион доллар ҳақиқатан ҳам пайдо бўлмади. Қор Бобо ҳақидаги афсонага қарши бўлган Худо — инъомлар ва ҳадялар тарқатадиган аллақандай самовий автомат эмас. Худо бизнинг барча майда-чуйда истакларимиздан устун. Ахир У — қодир Худо, амалдаги Севги. Худо биздан Унинг бизга бўлган буюк меҳрини ва бизга қуядиган буюк севгисини чуқур фаҳмлашимизни истайди ва Унинг севгисига мос равишда ҳаракат қилишимизни истайди. Биздан нарсаларни эмас, Унинг Ўзини севишимизни истайди; Худо манфаатпараст ибодатларимизга Ундан жавоб олишга эмас, балки Унинг Ўзига интилишимизни истайди. Худо биздан У бизга миллион доллар бергани учун бўйсунишимизни эмас, балки биз Уни севганимиз учун ва Унга мақбул бўлишни истаганимиз учун итоатли бўлишимизни истайди. Қизиғи шундаки, биз Худони ҳар қанақа икир-чикир нарсаларни сотадиган автомат этиб, ёки эзгу Қор Бободек тасаввур этишни бас қилганимиздаёқ, Унинг Сўзи ваъда қилганидек, “...Ундан нимаики сўрасак, У беради. Чунки биз Унинг амрларини бажо келтириб, Унга мақбул бўлган ишларни қилаётирмиз” (1 Юҳ. 3:22). Ўзингиз ишонч ҳосил қилинг Худо Қор Бобога ўхшашлиги тўғрисидаги афсонанинг бемаъни эканига ишонч ҳосил қилишингиз учун қуйидаги вазифани бажаринг. Пастда кўрсатилган ҳар бир оят ибодатга жавоб олишнинг шарти ҳақида айтади. Ушбу шартни бир сўз билан айтса бўлади. Уни оятнинг ёнидаги қаторда ёзинг. 2 Солном. 7:14 _____________________________________ Ерем 29:13 ________________________________________ Мк. 11:24 _________________________________________ Ёқ. 5:16 __________________________________________ 1 Юҳ. 5:14 ________________________________________ ИСО ҲАҚИДА АФСОНАЛАР 4. ПАЙҒАМБАР ИСО Эзгу ўқитувчи тўғрисидаги афсона Жинлар, жинчалар ва шайтончалар, диққат беришингизни сўрайман! Дўзахнинг ёвуз ғорларидан бирида йиқилган фаришталарнинг бўлиб ўтаётган нопок йиғини очиқ деб эълон қилинди. “Унинг ёвуз олийлари раислиги остида ўтаётган ушбу йиғин, инсоний зот бизнинг Душманимизнинг лашкарига ўтишининг олдини олиш ғоясини муҳокама қилишга ва шу ғояни яратишга бағишланган. Жирканчтезакнинг таклифини муҳокама қилишни таклиф этаман”. Ёқимсиз, сўгал қопланган жин олдинга чиқиб шайтоний йиғинга ўгирилди. “Менинг камситилган ҳамкасбларим, — деди Жирканчтезак, — мен, оккультизм ва турлича мазҳабларни ташкил қилиш назариясини тарқатиш билан тўлиқ банд бўлган, бизнинг зулмат шоҳлигимизнинг ёрқин олимлари ўз кучларини, бизнинг Душманимизнинг Ўғли оддий“эзгу ўқитувчи” бўлгани тўғрисидаги фикрларни тарқатишга қаратишларини таклиф этаман”. Унинг ўнг томонида ўтирган мухолиф ўрнидан туриб ҳақоратлаб деди: “Ҳе, сени... Жирканчтезак! — Бунақа таклифнинг ортида Душманнинг Ўғли билан бўлган дўстона муносабат яшириниб турибди, сени бизнинг бетавфиқ йиғинимизда ғажиб ташлашимиз лозим!” Жирканчтезакнинг ёнида турган бир неча жинлар уни ямлаш истагида туриб, ўзларининг ғарғаша лабларини яладилар. “Шунчалик ҳам бадбўймисан, — деб жавоб қайтарди Жирканчтезак. — Менинг таклифимда ҳеч қанақа дўстона муносабат йўқ”. У кеккайиб елкасини тўғирлади: “Менинг таклифим шайтонларча маккорликдир”. Шунда яна бир жин ўрнидан кўтарилди. У Жирканчтезакдан сўради: “Нима сабабдан сен бундай ғояни шайтоний маккорлик деб айтяпсан?” “Чунки Уни яна бир “эзгу ўқитувчи” деб атасак, бизлар Уни бирданига Мусо, Зардушг, Муҳаммадлар билан бир қаторга қўйган бўламиз... ва мақтов кўриниши остидаги лаънат бўлади”, — деди Жирканчтезак. Жирканчтезакнинг маккорона фитнасини тўлиқ англаб, оломонжим бўлди. “Эй аҳмоқлар, Уни бор-йўғи “эзгу ўқитувчи” деб атаганимизда одамлар бунга ишонсалар, Унинг Раббий эканини, Унинг табиати илоҳий эканини одамлар билиб олмаслигини нега тушинмайсизлар”, — деди Жирканчтезак. Бир Вайсақи исмли жин эътироз билдириб: “Эй йўқ, улар ҳеч қачон бунга сотилмайдилар! Исо аслида Кимлигини ҳаммага яққол тушунтирган”, — деди. “Вайсақи ҳақ, — деди бошқалар. — Одамларда Китоб бор. ИсоЎзи ҳақида: “Иброҳим вужудга келмасидан олдин Мен бор эдим” (Юҳ. 8:58) деганини одамлар билишади. У Отаси билан бирга эга бўлган шуҳрат тўғрисида уларга айтиб берган, одамлар Унинг шуҳрати тўғрисида билишади”. “Ҳамма гап шунда-да, тўнка, — деди Вайсақи. — Одамлар Унинг сўзларини билишади, У одамларнинг барча фикрларини билишини вауларнинг юракларида нималар содир бўлаётганини билишини, шунингдек, гуноҳларни кечира олишини айтганини билишади. УнингЎзи: “Мен осмондан тушиб келдим” деган эди. Улар У ўликларни тирилтира олишини, в Унинг тирилганига гувоҳ бўлган одамлар бўлгани ҳақида айтганини билишади. Улар қандайдир оддий одам, оддий “эзгу ўқитувчи” бундай ишларни қила олиши мумкин деб ишонадиган аҳмоқ эмаслар!” “Вайсақи ўзининг нутқини ғурур билан тугаллаб шундай деди: “Бундан ташқари, У Ўзи тўғрисида айтган нарсалар ҳақиқат бўлмаса, одамлар Уни ҳеч қандай “эзгу устоз” эмаслигини, аксинча Уни ёки ёлғончи ё жинни деб, тан олишларига тўғри келади!” Залда баҳс бошланди. Жирканчтезакнинг ёнида турган жинлар яна иштаҳаларини очиб уни ғажишга шайландилар, лекин у олдингидек бехавотир турарди. У шундай деди: “Мен камсилган ўртоқларимга инсоний заифликларидан бўлган бир нарсани эслатишни фарз деб биламан, бу бизга кўпинча ўз мақсадимизга эришишимизга имкон берган. Ўладиганлар (одамлар) кўпинча ҳаттоки ҳақиқатни билсалар ҳам ёлғонни танлайдилар. Ўзининг нутқларида Душманнинг Ўғли айтган: “Агар Мусога ва пайғамбарларга қулоқ солмасалар, унда агар бирор кимса ўликлардан тирилса ҳам ишонмайдилар”. Жирканчтезак илжайиб жойига ўтирди. Унинг атрофида оч қолиб турган жинлар ўлжасиз қолиб, бир-бирларига тикилиб қолдилар. Раис: “Жирканчтезакнинг таклифи шайтоний йиғин томонидан маъқулланади”, — деди. Ушбу вақтдан бошлаб, “эзгу устоз” тўғрисидаги афсонани ташвиқот қилиш дўзахнинг расмий режаси этиб тан олинди”. Ўзингиз ишонч ҳосил қилинг Эзгу устоз тўғрисидаги афсона бемаъни эканини исботлаш учун, қуйидаги вазифаларни бажаринг: Исо Ўзи тўғрисида айтган сўзларни Янги Аҳднинг оятлари билан бирлаштиринг. А. Матто 5:17 Ҳеч ким жонимни Мендан ололмайди, Мен Ўз ихтиёрим билан уни бераман. Уни бериш ҳам қайтадан олиш ҳуқуқим бор. Б. Матто 12:8 Сизлар эса эҳтиёт бўлинглар. Мана, Мен ҳаммасини сизларга олдиндан айтиб қўйдим. В. Матто 24:30 Сизларга ростини айтайин: ким Менинг сўзимга риоя қилса, абадий ўлимга юз тутмайди. Г. Марк 2:10 Ўшанда Инсон Ўғлининг аломати осмонда намоён бўлади. Ер юзидаги барча қабилалар уввос йиғлайдилар, Инсон Ўғли осмон булутлари узра буюк қудрат ва шон-шуҳрат ила келаётганини кўрадилар. Д. Марк 13:23 Чунки Инсон Ўғли дам олиш кунининг ҳам ҳокимидир. Е. Луқо 12:9 Аёл Исога: — Қутқарувчи Масиҳ келажагини биламан. У келганда, ҳамма нарсани бизга маълум қилади, — деди. Исо аёлга: Мен ўшаман, — деди. Ж. Луқо 22:70 “Ўғил ҳам кимни истаса, ўшанга ҳаёт бахш этади” . З. Юҳ. 4:25, 26 Бироқ кимдаким инсонлар олдида Мени инкор этса, у Худо фаришталари олдида ҳам инкор этилади. И. Юҳ. 5:21 Мен тирилиш ва ҳаётдирман. Менга ишонган одам ўлса ҳам яшайди. К. Юҳ. 8:51 Лекин Инсон Ўғлининг ер юзида гуноҳларни кечириш қудрати борлигини ҳам билиб қўйинглар! Л. Юҳ. 10:18 Мен... Таврот ва пайғамбар оятларини бажо келтиргани келдим. М. Юҳ. 11:25 Шунда ҳамма бирданига: — Демак, Сен Худонинг Ўғлимисан? — деб сўрашди. Исо уларга: Ўша Мен эканимни ўзингиз айтдингизлар, — деди. 5. ИСО — МАШҲУР ИНСОНВА ШУГИНА ХОЛОС Супер юлдуз тўғрисидаги афсона ХХ асрнинг 70-йилларин бошида қўйилган Эндрю Ллойд Вебернинг “Исо Масиҳ — супер юлдуз” рок-операси жуда тескари фикрларга олиб келди. Баъзилар буни “куфр” дебайтишарди, бошқалар эса буни “шоҳ асар!” — дейишарди. Ушбу асарда Магдалалик Марям Исо тўғрисида қўшиқ куйлар эди, ушбу қўшиқкейинчалик барча радиостанцияларда хитга айланди. Қўшиқ “Мен Уни қандай севишни билмайман” деб номланарди. Бундан ташқари, ушбу қўшиқда Магдалалик Марямнинг Исога нисбатан бўлган иштиёқли романтик севгиси тўғрисида куйланар эди (бу ҳақда Библияда умуман йўқ), бундан ташқари, ушбу қўшиқдаги сўзларда Исо Масиҳ тўғрисида кенг тарқалган яна бир афсона жаранглар эди. Марям: “У — инсон. У бор-йўғи инсон” деб куйларди. Бу афсона. Исо ҳақиқатан ҳам инсон. У аёл кишидан оғилхонада тўғилган. Агар сиз оғилхонада бўлган бўлсангиз, у ерда Исони ўраб турган ҳидларни тасаввур этишингиз мумкин, Исо дунёга келганда, — эҳтимол бу энг ёқимсиз ҳидлар бўлган. Бироқ супер юлдуз ҳақида бўлган афсонага қарамай, Исонинг инсоний табиати — Исонинг табиатан фақат бир бўлагидир. БиблияУнинг табиати икки хил экани тўғрисида айтади: “Исо Масиҳ қандай фикрга эга бўлса, сизлар ҳам ўзаро худди шу фикрга эга бўлинглар: Масиҳ Худонинг қиёфаси бўла туриб, Худога тенг ҳурматни ўлжа қилмади. Лекин Ўз улуғлигидан кечиб, Қул қиёфасига кирди. У кўринишида инсонлар сингари бўлди” (Флп. 2:5–7). Бир неча асрлар мобайнида одамлар Исонинг икки хил табиатини тушунишга уринишган. Баъзида масиҳийлар (масиҳий бўлмаганлар ҳам, масалан Ллойд Вебер) Исонинг инсоний табиатига катта урғу ва аҳамият бериб, Унинг илоҳийлигини соялаб қўйганлар. Натижада одамларда Исо Масиҳ ҳақида бир томонли тасаввур шаклланиб қолган. Худонинг Сўзи эса, шубҳага жой қолдирмайди. У — “Худо” (Матто 1:23); шу билан бирга У — “инсон Исо Масиҳ” (1 Тимўтий 2:5), ушбу сўз тўлиқ шуни англатади. Араб классик “Минг ва бир кеча” эртагида, Боғдод халифаси оддий деҳқоннинг кийиминч кийиб, шаҳар кўчаларидан юриш одати бўлган экан, у буни унинг халқи қандай яшаётганини билмоқ учун қилар экан. Исо ушбу халифадан ўлароқ, анча кўпроғини қилди. У шунчаки ўзининг шоҳона мартабасини қурбон қилган эмас — У “қул қиёфаси” ни қабул қилди. У — Худо ва шоҳларнинг Шоҳи — осмондан ерга тушиб келди. Масиҳнинг шогирди Юҳанно Исо тўғрисида — инсонни билгандек ёзган эди: Азалда Калом (Исо) бор эди, ва Калом Худода эди, ва Калом Худо эди. Юҳ. 1:1 Юҳанно ўз Хушхабарининг машҳур кириш қисмида “Калом” деганда, Кимни назарда тутгани тўғрисида ҳеч қандай шубҳа қолдирмаган. Сўз инсон қиёфасига кирди ва бизлар билан яшади, иноятга ва ҳақиқатга тўлиқ эди; ва бизлар Унинг шуҳратини кўрдик, Отанинг Ягонасига хос улуғворликни кўрдик. Юҳ. 1:14 Ўзингиз ишонч ҳосил қилинг Супер юлдуз тўғрисида бўлган афсона бемаъни эканига ишонч ҳосил қилишингиз учун ушбу вазифани бажаринг. Исо ва Унинг шогирдлари яҳудий бўлишган, улар инсоний саждага ким лойиқ экани тўғрисида билишган. Муқаддас Ёзувдан кўрсатилган матнларни ўқинг ва ҳар бирининг рўпарасига, ўша оятга мувофиқ кимга сажда қилиш кераклиги тўғрисида ёзинг Чиқ. 20:3 _______________________________________ Қ.қ. 6:14:15 _____________________________________ Луқо 4:8 _______________________________________ Энди эса қуйидаги оятларни ўқиб чиқинг ва Библиянинг ушбу оятларига мувофиқ кимга сажда қилиш кераклигини кўрсатинг. Матто 2:2, 11 ___________________________________ Матто 28:17 ____________________________________ Ибр. 1:6 _______________________________________ Муқаддас Ёзув ёлғиз Худога сажда қилиш кераклиги тўғрисида айтади, шунинг учун сизнинг-ча, Исо тўғрисида айтилган оятлардан келиб чиқиб қандай хулоса чиқариш керак? 6. ХУШОМАДГЎЙ ИСО Камтарин ва мулойим Исо тўғрисидаги афсона Агар сиз Исони нимжон бўлган ва ширингина овоз билан гапирган деб ўйласангиз, катта хато қиласиз; ёки Уни кўпинча рассомлар ўзларининг суратларида чизишларидек, Уни қўллари нозиклашган мулойимгина деб тасаввур этсангиз ҳам хато қиласиз. У Шоир бўлган, ҳа, бу ҳақиқат, У самодаги қушлар ва даладаги нилуфарлар тўғрисида чиройли гапира олган. У ғаройиб Ҳикоячи бўлган, У нон пиширадиган аёллар ҳақида ва тўрларни ташлаётган балиқчилар ҳақида тарих ясарди. У кичкина болаларни қўлларига олиб ўйнатган ва хурсанд қилган эзгу Носиралик бўлгани ҳам ҳақиқат. У ҳақиқатан ҳам ҳокимлар қаршисида туриб аччиқ ҳақоратларга хотиржамлик билан чидаган, У бир оғиз сўз айтмаган Тутқун бўлган. Шунга қарамай, Исо ҳақиқий эркак бўлган. У қўллари қавариқлашган Дурадгор бўлган. Саҳролар аро дарбадар юриб кезувчи бўлган. Ўзининг замонидаги порахўр бўлган ҳокимларга қарши кескин гапира олган эркак бўлган, уларни “безалган гўр”, “кўзлари кўр етакчилар” ва “заҳарли илонлар” деб атаган. Библиянинг текширувчиси Дж. Б. Филлипс шундай деган: “Беҳад афсуски, жамоатга лойиқ мадҳия шеърини ёзиш учун, “гўдак” сўзи билан жуда ҳам кам сўзлар қофияланади. (Акс ҳолда) бизлар юз минглаб болалар болалигимиздан ёдлаб олган қўшиқнинг нақоратини унчалик кўп эшитмаган бўларэдик: Эзгу Исо мулойимлик ила қарамоқда гўдакка, Исо камтаринлик ила қарар кичик гўдакка. ...Шубҳасиз, ўз замонидаги диний одамларга иккиланмай бас келиб, уларнинг иккиюзламачилигини фош қилган инсоннинг фикрига характеристика бериш учун бизлар билган ҳолда “камтаринлик” сўзидан фойдаланамиз; У ғазабга тўлиб-тошган оломоннинг орасидан ўтишга жасорат қилган ва ҳеч қандай зиён кўрмаган; У шунчалик аҳамиятга эга бўлганки, ҳукумат Уни жамият учун хавф солади деган фикрда бўлган; ...У шу қадар ботир бўлганки, ўлим томон қўрқмай борган. Унга фақат яхшиликни истаган Унинг дўстлари,Ундан борма деб қанчалик илтимос қилсалар ҳам, У барибир Ўзини қурбонқилган! Кўплар Исони заиф, юмшоқ ва аёлсифат этиб тасаввур этишлари — сўнгги афсонадир. У ҳақиқатан ҳам эзгу бўлган. У камтарин бўлган. Лекин Унинг яхшилиги ва камтаринлиги Унинг кучи йўқ дегани эмас; аслида камтаринлик ва яхшилик — бу кучнинг белгиси, ушбу куч Унинг қўли остида. Хушхабарга кўра, Исо Куддусдаги Худонинг маъбадига кирганда, у ерда кўрган вазиятдан сўнг ўта ғазабланиб кетган ва Ўз қўли билан маъбад ичидан барча сотувчиларни ва пул айрбошловчиларни (эҳтимол, бу бир марта бўлмаган) ҳайдаб юборган. Уларнинг бирортаси ушбу ҳаққоний ғазабнинг учқунига қарши жавоб беролмади. Исонинг ўрнида бошқа киши шундай қилган бўлса эди, қаттиқ жазоланган бўлар эди. Бунинг устига, У шундай қилганига қарамай, У маъбадда нафақат таълим бериш учун қолди, балки Марк Хушхабари баён этганидек, савдогарлар ва сотувчилар қайтиб келишига тўсқинлик қилиш учун ҳам қолган. Исо ёвузликка нисбатан камтаринлик қилмаган. У иккиюзламачилар билан мулойим бўлмаган. У ёвуз қилмишларга нисбатан эътиборсиз табассум қилмаган. Албатта, Исо болаларни Ўзининг қўлларига кўтариб ўйнатишни севган инсон бўлган, лекин У, шунингдек, Ўзининг душманларининг юзига вазминлик билан қарай олган. Ўзингиз ишонч ҳосил қилинг Исо жудаям камтарингина ва мулойимгина бўлгани тўғрисидаги афсонанинг бемаъни эканига ишонч ҳосил қилишингиз учун, ушбу вазифани бажаринг. Луқо Хушхабари 13-бобнинг, 31–33-оятларини ўқиб чиқинг. Исога Унинг ҳаёти хавф остида эканини айтган фарзийларга У қандай жавоб берган? Исо Ҳиродни ким деб атади? Ушбу вазият бизга Исо кучли характерга эга бўлганини кўрсатяптими? Матто Хушхабари 23-бобнинг, 1–39-оятларини ўқинг. Исо фарзийлар ва китобхонлар тўғрисида гапирганда Унинг сўзларидаги кучга ва сўзларида юзхотирлик йўқлигига эътибор беринг. Исо уларга қандай баҳо берган, санаб ўтинг: 13-оят _________________________________________ 16-оят _________________________________________ 17-оят _________________________________________ 19-оят _________________________________________ 33-оят _________________________________________ 7. ОРЗУ ҚИЛУВЧИ — ИСО Булутларда парвоз қилиб юрувчи Исо тўғрисидаги афсона Дэн бармоғини кўзларимга қаратиб менга шундай деди: “Ҳоййигит, қулоқ сол, қулоқларимга лағмон илишни бас қил. Қандай қилиб икки минг йил олдин яшаган аллақандай одам, яна оқ кийимга ўраниб юрган киши, ўзининг энг кўп вақтини одамларга ҳар қанақа эртакларни айтиб беришга сарфлаган киши, менинг ҳозирги ҳаётимни ўзгартириши мумкин?” Мен Дэннинг ушбу сўзларидан сўнг, бунинг ҳаммаси унинг жонига тегиб кетганини тушундим. Дэн давом этиб деди: “бунақа сафсаталарни эшитишга менинг тоқатим йўқ. Мен шуни айтмоқчиманки, Исо ҳақидаги мана шу барча ҳикоялар, ҳар қандай эртакларни эшитишни яхши кўрадиган аёллар ваболалар учун яхши, балким бунинг ҳаммаси улар учун фойдали ҳамдир... Лекин мен учун эса даргумон. Мен мана бу машинанинг носозлигини тўғирлашим керак, мана бу машинанинг эса двигателини таъмирлашим керак, Исонинг эса бу ишга ва мендек йигитга ҳеч қандай алоқаси йўқ.” Дэн, бугунда кўплаб одамлар Исо тўғрисида ўйлаган фикрни қайтариб айтди. Исо уларнинг тасаввурида табассум қилиб турган, бошида нур чамбар бўлиб, оқ кийимга ўранган кишидир. Уларнинг ўйлашича: “Исо — осмонда учиб юрган ҳаёлпарастлар учун керак. Исонингуниверситетда физикани ўрганаётганларга, ёки фабрикада ишлаётганларга ёки фарзандларининг тишини даволашга муҳтож бўлган одамларга алоқаси йўқ”. Уларнинг тасаввурида Исо замонавий ҳаётга, парвозқилишга тайёр бўлган ўйинчоқ ракеталарга қарагандек қарайди. Бу афсона. Номасиҳий бўлган буддизм ва конфуцианлик сингари динларга асос солган кишилар, ўз ҳаётларини фикрлашга бағишлаган ва ҳаёлга чўмиб ўтказган одамлар бўлганликлари ҳақиқат. Исо эса меҳнаткаш бўлган. У дурадгор бўлган. Мен Уни Ўзининг устахонасида турганини тасаввур этаман, ушбу устахонанинг эшикларидан бири Носиранинг чанг кўчаси томонга қарайди. Кириш эшигининг устига эса “Юсуф ўғли Исо, дурадгор” деган ёзув тахта осиб қўйилган. Мен Уни дастгоҳга қисиб қўйилган кедр дарахтининг тахтасини олиш учун энгашганини кўз олдимга келтиряпман. Исо чармли фартукни кийган, пешонасидан эса тер томчилаяпти. У рандани олиш учун шайланди, сўнг тахтали болғачани ҳам қўлига олди. Устахона эса кедр пайрахасининг ҳидига тўлган. Носиралик Исо Ўзининг танасида дурадгорнинг оғир меҳнати қандай бўлишини синаб кўрган. У ўн саккиз йил, балким ундан ҳам кўпроқ ишлагандир.Унинг қўллари мушакли бўлган, кафтларида эса қавариқлар пайдо бўлган. У ишларни қандай олиб бориш кераклигини ҳам билар эди: смета тузиш, буюртмалар қабул қилиш, нарх белгилаш. Исо оила ҳақида ғамхўрлик қилиш нималигини билар эди. Унинг кичик укалари ва сингиллари бор эди, улар отаси Юсуф ўлгандан сўнг, Унинг қарамоғига қолишган. У болаларни қандай қилиб кийим-кечак билан таъминлашни ва бозорда маҳсулотни арзонлаштириб олишни шубҳасиз биларди. Носиралик Исо фақат орзу-ҳавас қилиб ўтирадиган аллақандай дарвеш бўлмаган. Унинг дунёси бизники каби, чанг-тўзонли ва кўпинча азобли бўлган. Унинг қўллари кир бўлиб турган. У қуруқ ернинг устида тез-тез ухлаб туришига тўғри келган. Унинг ҳаёти охирига етай деб қолганда, У азобли ўлим билан ўлди. У тер ва қон тўкиб ўлди. Ҳар ҳолда Унинг ҳаёти билан сизнинг ҳаётингизни ўртасида катта фарқ бор. Унинг ҳаёти ва ўлими “Унга ишонган барча” одамлар учун кечирим ва нажот олиб келди (Юҳ. 3:16). Ўзингиз ишонч ҳосил қилинг Исо осмонларда учиб юрувчи ҳаёлпарасат деган афсонанинг бемаъни эканига ишонч ҳосил қилишингиз учун қуйидаги вазифани бажаринг. Марк Хушхабари 6 бобнинг 1–6-оятларини ўқиб чиқинг. Одатда одамлар Исони Унинг она шаҳри Носирада ким деб билишган? У улар учун ким эди: 1. Дарвеш 2. Ҳаёлпараст 3. Муқаддас роҳиб 4. Меҳнаткаш Ушбу матнда Исонинг биродарлари ва сингиллари тўғрисида айтилган жойни ҳам белгилаб қўйинг (Матто Хушхабаридаги 13-боб, 53–58-оятларига ҳам қараб шундай қилинг). Улар Исодан кичик бўлган деса бўладими? Ушбу матнда, улар Ундан кичик бўлганликларини ва олдингидек Носирадаги уйда бўлганликларини тасдиқлайдиганяна бошқа сўзлар борми? 8. ОҚ ТАНЛИ ИСО Ирқ устунлиги тўғрисидаги афсона Кўплаб америкаликлар ва европаликлар Носиралик ИсониЧарлтон Хестонга ёки Уильям Дефога ўхшатишади. Уларнинг тасаввурида Унинг сочлари қизғиш ранг ва кўзлари жигарранг, Ўзи эса чиройли. Ҳа ва энг муҳими шарқий турдаги оқ танли бўлган. Эҳтимол, офтобда қорайгандир, лекин оқ танли бўлгани аниқ. Бундай турдаги “оқ танли” ларни Калифорнияда ёки Миннеаполисда, ёки Иллинойс штати Пиорияда учратиш мумкин. Лекин бу афсона. Кўплаб одамлар ва оқимлар ушбу афсонани ташвиқот қилиш учун бирлашиб олишган. Ку-клукс-клан оқ танли протестантларнинг қора танлилар, яҳудийлар ва барча бошқалардан устун деб воизлик қилмоқда. Уларнинг баъзилари Исо уларнинг томонида деб фараз қилишади, чунки уларнинг ўйлашича, Исо улар каби оқ танли бўлган. Гитлернинг нацист ҳаракати эндигина туғилаётганда, оммани яҳудийларга қарши йўналтириш учун Исонинг ўлимидан энг муҳим далил сифатида фойдаланилган. Нацистларнинг “Хушхабари” оқ танли арийларнинг бошқа барчалардан нима сабабдан устунлигини бирма-биртушунтириб берарди. Улар ҳам Исо улар томонда деб ўйлашгани турган гап. Ахир, У “оқ танли” бўлган, шундай эмасми? Салиб юришчилари. Инквизиция. Россия шоҳлигидаги қирғинлар.Янги Нурга қулларни олиб кириш. Ирқ устунлиги тўғрисидаги афсона тарихдаги кўплаб жирканчли жиноятларнинг ва ваҳшийликларнинг сабаби бўлди. Ирқ устунлиги тўғрисидаги афсона бугунда ҳам мавжуд. Одамлар илгаригидек Исони инглиз-саксон(немис) кўринишидаги қутқарувчи деб тасаввур этишади. Улар Уни мулойим-гулоб терили қилиб чизишади. Улар Унга евро-америкаликни эслатадиган ташқи қиёфани, синф ва одатларни ёпиштиришади. Лекин Исо оқ танли бўлмаган ва ўрта синфга тегишли бўлмаган. Исонинг терисининг ранги ўрта америкаликникидан ёки европаликникидан анча қорамтир бўлгани ажаб эмас. У яҳудий бўлиб туғилган, яҳудийдек яшаган ва бутун ҳаёти давомида яҳудий бўлиб қолган. Ўрта Шарқ халқларининг барча вакиллари сингари Унинг териси ҳам қорамтир бўлган. Унинг териси ранги Рим қўмондони оқ танли Пилатнинг қаршисида турганда эҳтимол янада қорамтир кўринишга эга бўлган. Исо бизнинг дунёмизга маълум бир вақтда, маълум бир жойга келганига ва маълум бир миллатнинг белгиларига эга бўлганига қарамай, Исо ирқчилик чегараларидан устундир. У яҳудий бўлган, лекин шу билан бирга самариялик аёл билан эркин ва ҳурмат билан суҳбат қилган. Урф-одатларга кўра яҳудийлар ғайридинларнинг уйига кириш тақиқланган эди. Шунга қарамай, Унинг олдига римлик юзбоши келиб ўзининг қаттиқ азоб чекиб ётган хизматкорини шифолашини илтимос қилганида, Исо унга: “Мен бораман ва уни шифолайман”, — деди. (Матто 8:7). Канъонлик аёл Унинг кетидан юриб, Ундан қизини шифолашини ўтиниб сўраганда (канъонликлар азалдан Исроилликлар билан душман бўлишган) Исо ўша аёлнинг имони нақадар буюк эканини сезиб, аёлнинг қизини шифолади. Исо ҳам ирқчилик таҳқирлови қурбони бўлган. Бир марта У Самария қишлоғи орқали ўтиши керак эди, бироқ Уни у ерда қабул қилишмади, чунки Самарияликлар Уни Қуддусга кетаётган Исроиллик эканини билиб қолишди. Исо яшаган жамиятда, одамлар учта асосий белгиларга асосан бўлинишган. Уларнинг ҳуқуқлари, имтиёзлари ва мансаблари уларнингмиллатига боғлиқ бўлган (яҳудий ёки ғайрияҳудий), синфига боғлиқ бўлган (қул ёки озод инсон) ва жинсига боғлиқ бўлган (эркак ва аёл). Лекин шунга қарамай, Исо Хушхабар олиб келди, ушбу Хушхабар ўтмишдаги тасаввурлардан кескин ажратади. Павлус ушбу фикрни ёрқин сўзлар билан ёзган: Шундай қилиб, сизлар, Исо Масиҳга ишонган ҳамма, Худонинг ўғилларисизлар. Сизлар Масиҳни тан олиб, сувда имон келтирдингизлар ва ҳар бирингиз Масиҳни кийиб олдингизлар. Энди на яҳудий бор, на юноний, на қул бор, на озод, на эркак бор, на аёл. Сиз Исо Масиҳ уммати бўлганингиз учун, у ҳолда Иброҳимнинг ҳам зурриётисизлар, шунингдек, Худо Иброҳимга ваъда қилган меросдан баҳрамандсизлар. Гал. 3:26–28 Исонинг издошлари Исога терисининг ранги ёки жисмоний белгилари билан эмас, балки одамларни уларнинг жинсига, синфига ёки ирқига қарамай севишлари билан ва дўстона муносабатлари билан ўхшашлари лозим. Исони оқ танли бола оқ танлидек кўрар, Гўдак Исо бугун биз учун туғилди, Исони оқ танли бола оқ танлидек кўрар, Нилуфар каби, У қордан оппоқдир. Исони қора танли бола қора танлидек кўрар, Марямнинг Ўғли кичкина Масиҳ ухлар, Исони қора танли бола қора танлидек кўрар, У дунёни кўз ёшидан қутқаришга келди. Исони сариқ танли сариқ танлидек кўрар, Унинг кўзлари тор ва қора тутун кабидир, Исони сариқ танли сариқ танлидек кўрар, У ибодатда Унга сажда қилар. Исони қизил танли қизил танлидек кўрар, Самодан тушиб келган Нажоткор, Исони қизил танли қизил танлидек кўрар, Фаришталар Хушхабар куйлар. Дунёдаги турли рангли барча болалар, Кўз ўнгида ушбу суратни кўрар: Исо — Унинг юзи уларникига ўхшар, Унинг табассумида бахт ва тинчлик қўнар. Барча муаммоларни четга сурайлик, Байтлахмда туғилган гўдакка. Отасининг севгисини бизга очган Исога, Севги ила қалбларимизни очайлик. “Уни болалар кўради”, Уйал Хатсон сўзлари, Альфред Берт мусиқаси, TRO муаллифлик ҳуқуқи, 1954 (янгиланган), 1957 (янгиланган), Hollis Music, Inc., New York, N.Y. Used by permission Ўзингиз ишонч ҳосил қилинг Ирқ устунлиги тўғрисидаги афсонанинг бемаъни эканига ишонч ҳосил қилишингиз учун, қуйидаги вазифаларни бажаринг. Библия оятларига нисбатан келтирилган пастдаги матнлар, ушбу бобда эслаб ўтилган Янги Аҳддан олинган воқеаларга ёки оятларга тааллуқлидир. Ушбу матнларнинг ҳар бирини ўқинг ва улардаги асосий фикрни пастдаги қаторларда мос қилиб қисқача ёзинг. 1. Луқо 9:51–56 _________________________________ 2. Юҳ. 4:1–26 ___________________________________ 3. Гал. 3:26–28 __________________________________ 4. Матто 8:5–13 _________________________________ 5. Матто 15:21–28 _______________________________ БИБЛИЯ ҲАҚИДА АФСОНАЛАР 9. ЯККА — ЯГОНА Библия бу — шунчаки яна бир буюк китобларданбири экани тўғрисидаги афсона Эҳтимол сиз бу сўзларни эшитгандирсиз. Бир марта ҳам эмас. Одатда одамлар бундай оҳангда ақли заиф касаллар билан гаплашадилар: “Сиз Библияни доимо ўқийсизми? Қизиқ”. Бошқа сафар эса, кимдир, елкангизни дўстона қоқиб (одатда итоатли итни шундай қоқишади, буни унга ўзларининг далдаларини кўрсатиш учун қилишади), шундай дейди: “Нима ҳам дер эдик, Библия — бу яхши. У “Илиада” ва “Одиссейлар” дан анча фойдалироқ”. Шунингдек, вақти-вақти билан, сиз ўзининг токчасида Синодал Библия учун (инглизчада — Иаков Қироли Библияси — бу Библия қадимий инглиз тилида) жой топилгани билан мақтанадиган муаллим ёки профессор билан тўқнаш келгандирсиз. Уларнинг уйидаги ушбу Библияни чанг босиб ётгани, бирор марта қўлга олинмагани турган гап. Шундай бўлса-да, у ерда Библиянинг ёнида Платоннинг “Давлат” китоби, Вергилийнинг “Энеида”си ваШекспирнинг тўлиқ шеърий тўплами турибди. Барча китоблар ўзларининг жойида турибди ва уларнинг орасида Библия ҳам бор — у адабиётнинг “басавлат” дурдоналаридан биридир. Бу афсона. Библия — бу дурдоналардан бири эмас. Бундан катта бўлган китоб мавжуд эмас. У якка-ягонадир. Агар сизнинг адабиёт ўқитувчингиз Библияни синфдаги китоблар токчасидаги китобларнинг орасига қўймоқчи бўлса, сиз унга Библия учун бошқа бир алоҳида токча сотиб олишни маслаҳат беринг, сўнг уни энг юқори токчага қўйиш кераклигини айтинг. Библия у ерда якка-ягона бўлиб турсин. Библия ғаройибдир. Сидни Коллетт ўзининг “Барчаси Библия тўғрисида” деган китобида қирқ икки йил давомида шарқий адабиётни синчиклаб ўрганган профессор М. Монтиро-Уильямснинг сўзларини эсга олади. У шундай деган: “Агар жуда ҳам истаётган бўлсангиз, ушбу китобларни столнинг чап томонига қўйинглар; лекин ўнг томонини — Библия учун қолдиринглар. Уни барчасидан йироқда якка қолдиринглар. Чунки... бу “Шарқнинг муқаддас китоблари” деб аталадиган китобни бошқа бирорта китоб ҳеч қачон енга олмайди”. Библия — адабиёт саънатининг чўққисидир. Баъзи китоблар бутун ҳаёт мобайнида ёзилган; Библияни ёзиш учун эса тахминан ўн олти аср керак бўлган. Баъзи китоблар бир гуруҳ олимларнинг заҳмати билан ёзилган; Библия — турли табақа ва касбга эга бўлган қирқдан кўпроқ муаллифларнинг маҳсулидир. Уни қироллар, деҳқонлар, файласуфлар, балиқчилар, шоирлар, давлат арбоблари ва олимлар ёзишган. Уни чўлда, ер тагида, қасрда ва сургунда, уруш вақтида ва тинчлик даврида ёзишган. Библия учта минтақада яратилган ва учта тилда ёзилган; у юзлаб турли мавзуларни очиб беради. Унда шеърий мисраларни, тарихий воқеларнинг тафсилотларини, қизиқарли таржимаи ҳолларни, мактубларни, хотираномаларни ва башоратларни топиш мумкин. Шундай бўлса-да, ушбу лол қолдирадиган хилма-хил китоб алоҳида қисмларга бўлиниб кетмайди. Бу китобнинг бутунлиги ўша битта воқеанинг ривожланиши сабабли сақланиб қолган. Ушбу воқеа биринчи бетдан охирги бетгача давом этади — бу Худонинг инсониятни қутқариш воқеасидир. Бир марта меникига “Ғарбнинг улуғвор китоблари” номи остидаги бир қатор китобларни чоп этган нашриёт вакили келди. У ушбу китоблар учун сотувчиларни излаётган эди ва менга ушбу китоблар тўғрисида беш дақиқа сўзлаб берди. У гапини тугатгандан сўнг, мен унга бир ярим соат давомида оламдаги энг буюк Китоб тўғрисида сўзлаб бердим. Мен унга кичкина вазифа бердим: Мен ундан: ушбу китобдан битта табақага, авлодга, даврга тегишли бўлган, битта мамлакатда яшайдиган ва битта тилда гапирадиган, бир-бирига ўхшаш характерга эга бўлган ва кўплаб бахсларга олиб келадиган мавзуни ёзган ўнта муаллифни топишини илтимос қилдим. Сўнгра мен ундан: “Бундай муаллифларнинг тасаввурлари ўша масала бўйича бир-бирига мос келармиди?” деб сўрадим. У одам ўйланиб: “Йўқ” деб жавоб берди. Шунда мен ундан: “Уларнинг китоблари нимага ўхшаган бўларди?” деб сўрадим. Бу сафар у ўйланмасдан: “Турли матнларнинг тўпламига ўхшаган бўларди!” деб жавоб қилди. Икки кундан сўнг бу одам Исо Масиҳга имон келтирди, чунки Библиянинг ғаройиблигини ва унда нималар ёзилганини англади. Ўзингиз ишонч ҳосил қилинг Библия — бу шунчаки яна бир буюк китоблардан бири деган афсонанинг бемаъни эканига ишонч ҳосил қилишингиз учун, пастда кўрсатилган оятларни ўқиб чиқинг. Ҳар бир оятни эътибор билан ўқинг. Сўнгра Библия билан таққослаб бўладиган нарсаларни кўчириб олинг, нимага асосан бундай таққослаш мумкин. Бундан ташқари, бошқа китобларни ҳам шундай таққослаш мумкинми ёки йўқлигини аниқланг. Иер. 5:14 _________________________________________ Иер. 23:29 ________________________________________ Рим. 1:16 __________________________________________ Эф. 6:17 __________________________________________ Ибр. 4:12 __________________________________________ 10. БИБЛИЯ ВА ШВЕЙЦАРИЯ ПИШЛОҒИ Библияда гўёки мавжуд бўлган, ғира-шира ва ноаниқ жойлар тўғрисидаги афсона Кўплаб одамлар буни тушунишадими ёки йўқми, БиблиягаШвейцария пишлоғига қарагандек қарашади: пишлоқ ҳақиқатан жуда ҳам фойдалидир, лекин унинг “тешиклари” ҳам бор. Улар: “Библия — бу фойдали ва руҳланган китобдир. — Айниқса мен 23 санога ўхшаган саноларни севаман, у бағо-о-оят гўзал” дейишлари мумкин. Лекин агар улардан уларнинг Библияга нисбатан бўлган муносабатларини жиддийроқ сўрасангиз, улар ахийри тан олиб улар сизга шундай дейишади: “Биласизми, Библияда ҳамма нарса ҳам бекаму кўст эмаслиги турган гап. Мен шунчаки унда хатолар борлигини назарда тутяпман. Лекин бу мени хавотирга солмаяпти. Қандай бўлмасин, уни тарих фани учун ёзишмаган. Имон ва таълимот масаласида унга гап йўқ”. Бу афсона. Кўпинча бундай сўзларни айтадиган кишилар, улар айтаётган “хатолар” тўғрисида узоқ тасаввурга эгалар. Аслида эса Библияда ҳечқанақа “тешиклар” йўқ ва Библия хатолардан йироқда. Бу Руҳлантирилган Худонинг Сўзидир. Уни ғаройиб равишда бир минг олти юз йилмобайнида қирққа яқин турли муаллифлар ёзишган. У синчковлик билан заҳмат қилган ёзувчилар ва олимларнинг аниқлиги сабабли бугунги кунимизгача ғаройиб равишда сақланиб қолган. Қадимги ва Янги Аҳдлар — бу бизнинг вақтимизгача етиб келган энг аниқ ва энг ишончли ҳужжатлардир. Исонинг издошлари Раббийнинг Ўзи Ёзувнинг(Таврот) тўғрилигига ишонишганини инкор этолмайдилар. Исо шундай деган: “...Ёзувбузилиши мумкин эмас” (Юҳ. 10:35). У Йонаҳ билан содир бўлган воқеани эътирозсиз факт каби қабул қилган. Ҳатто шайтон билан бўлган баҳсда Исо Ёзувни эсга олган. У одамларга таълим берганда кўпмаротаба Ёзувдан фойдаланган. Шу билан бирга, У таълимотга, тарихий деталларга ва Қадимги Аҳднинг воқеаларига ишонч билан қараган. Янги Аҳдни ёзганлар ҳам, Исога ўхшаб, Ёзувнинг ҳар бир қисми ишончли эканини тасдиқлашган. Ҳаворий Павлус шундай деган: “Ҳар бир Муқаддас Ёзув илоҳий илҳом билан ёзилган бўлиб, таълим бериш, далолат қилиш, тузатиш, солиҳлик йўлида тарбия бериш учун фойдалидир”. 2 Тим. 3:16 У бошқа ҳаворийларга ўхшаб, Янги Аҳднинг руҳлантирилганини тан оларди, у шундай дейди: “...у шуни англасинки, сизларга ёзганларим Раббимиз амридир” (1 Кор. 14:37). Ҳақиқатан ҳам, Библияда бир воқеани турли назарлардан қараб ёзилган ҳодисаларни учратиш мумкин, содир бўлаётган воқеага турлича эътибор берилганини ҳам ва туюлиши мумкин бўлган номуносибликларни ҳам сезиш мумкин. Ҳақиқатан ҳам, асл нусха — юнон ваяҳудий тилларидан матнларни таржима қилиш жараёнида қийинчиликлар бўлган. Шундай бўлса-да, ХХ асрнинг масиҳийлари Библияни очишганда, улар руҳланган, ишончли, тўғри сақланган Худонинг Сўзини ўқишади. Ишаё пайғамбар шундай деган: “Ўт қурийди, гул сўлийди, Худоимизнинг Сўзи эса абадий яшайди” (Иш. 40:8). Ўзингиз ишонч ҳосил қилинг Библия “тешиклар”га тўла, деган афсонанинг бемаъни эканига ишонч ҳосил қилишингиз учун, қуйидаги вазифаларни бажаринг. Матто Хушхабарининг 4-боб, 1–11-оятларини ўқинг. Исо шайтоннинг васвасали саволига Ёзувнинг (Таврот) сўзлари билан жавоб берди. Библиянинг симфонияси ёки Библиядан фойдаланиб, Исо Библиядан эсга олган жойларни аниқланг, сўнгра пастдаги қаторларга мослаштириб ёзинг: 4-оят _____________________________________________ 7-оят _____________________________________________ 10-оят ____________________________________________ Сўнгра қуйидагиларни ўқинг: Матто Хушхабари 12 боб, 38–41-оятлар. Ушбу оятлардаИсо, Юнус Пайғамбар китобида ёзилган пайғамбар тўғрисидаги воқеани эсга олган. Марк Хушхабарининг 2-боб, 23–26-оятлар. Ушбу оятларда Исо, 1 Шоҳриклар китобининг 21-боб 6,7 оятларда ёзилган воқеани эсга олган. Юҳанно Хушхабарининг 3-боб 14, 15-оятлар. Ушбу оятларда Исо, Саҳрода Китобининг 21-бобда ёзилган воқеани эсга олган. Энди ёзинг: Исо ушбу одамларнинг борлигини ва ўша воқеаларни содир бўлганини ишончли ёки ҳаққоний эканини шубҳа остига қўйганми ёки уларни бўлган воқеадек қабул қилганми? Сиз ўзингиз учун бундан нима олишингиз мумкин? 11. БИБЛИЯ ВА БУЗИЛГАНТЕЛЕФОН ЎЙИНИ Библия шубҳали экани тўғрисидаги афсона Бузилган телефон ўйини кўп йиллар давомида нафақат машҳур, у шунингдек, ахборот етказишда аниқлик қанчалик муҳим эканини тушунишга ёрдам беради. Ёдингизда бўлса, ушбу ўйинда бир гуруҳ одамлар айлана бўлиб қатнашишади. Бир киши ёнида турган одамнинг қулоғига қисқача гап айтади. Қулоқ тутган киши эса, эшитган гапни ўзининг ёнида турган бошқа одамга айтади ва шу гап бутун айлана бўйлаб, шу гапни айтган биринчи кишига қайтиб келади. Кўпинча биринчи айтилган гап, гапнинг эгасига қайтиб келганда шунчалик фарқ қиладики, жуда ҳам кулгули бўлади. Масалан, “Агар спорт билан шуғулланмаса, семиз бўлиб қолса ҳам бўлаверади” деган гап, натижада “Ғанининг тортини семирганча едик!” деган гапга айланади. Кўплар, бизгача етиб келган Библия билан ҳам шундай содир бўлган деб ўйлашади. Улар иккита муқова орасида жойлашган матн, минг йил олдин ёзилган Ёзувдан шунчалик фарқ қиладики, оз-моз соғлом фикрли инсон унинг шубҳасиз эканига ишонмайди деб, ҳисоблашади. Бу афсона. Биринчидан, Қадимги Аҳд шунчалик синчковлик билан кўчирилганки, қўлёзмани тўлиқ кўчириш энди тугай деб қолган пайтда, даъфатан мирза хато қилиб қўйса, қўлёзма йўқ қилинар эди. Иккинчидан, Муқаддас Ёзувни яҳудий тилида кўчирувчи яҳудий мирзалардан маълум бир қоидаларга амал қилиш қаттиқ талаб қилинарди: • Ҳар бир кўчирма нусха, махсус усул билан тайёрланган, айнан шундай кўчирма учун белгиланган янги сиртга кўчирилиши шарт бўлган; • Ҳар бир кўчирма нусха белгиланган сондаги устунларда,энига ўттизта ҳарф билан, ҳар бир устунда эса белгиланган сондаги қаторлар билан ёзилиши шарт бўлган; • Ҳар бир кўчирма нусха белгиланган ранг ва сифатли сиёҳ билан кўчирилиши шарт бўлган; • Ҳар бир кўчирма нусха ҳақиқийлиги аниқланган асл нусхадан кўчирилиши шарт бўлган; • Бирорта ҳарф ёддан ёзилиши мумкин бўлмаган. Масалан кимдир “ва” сўзига қараб, “в” ҳарфини ёзиб, сўнг асл нусхага яна бир марта қарамай “а” ҳарфини ёзадиган бўлса, бу кўчириш қоидасига зид бўлган; ҳар бир ҳарф қатъиян асл нусхадан кўчирилиши шарт бўлган; • Бирорта ҳарф бошқа ҳарф билан қўшилмаслиги керак бўлган. Ҳарфлар орасида соч толасининг ёки ипнинг қалинлигига тенг масофа сақланиши лозим бўлган; • Ҳар бир китобнинг, ҳар бир саҳифасидаги ҳар бир ҳарф саналиши, сўнг асл нусханинг сони билан солиштирилиши лозимбўлган. Китобда учрайдиган ҳар бир алифбо ҳарфининг сони ҳам саналиши ва асл нусха билан солиштирилиши лозим бўлган. Мусонинг Бешкитобини ташкил этадиган сўзларнинг марказий ҳарфлари ва Библиянинг яҳудийчада ёзилган барча китобларидаги сўзларининг марказида турадиган ҳарфлар саналиши ва уларнинг сони матнда белгиланиши лозим бўлган. Агар биттагина фарқ аниқлангудек бўлса, нусха яроқсиз деб топилган. Бундай қатъий қоидаларга Қадимги Аҳддан нусха кўчиришда амал қилиш керак бўлган. Янги Аҳд тўғрисида гапирадиган бўлсак, у шубҳасиз — қадимги дунёнинг энг аниқ ва ишончли ҳужжатидир. Мактабда Платоннинг китобларини ўрганаётганингизда, ўқитувчи Платоннинг “Давлат” деб номланган илмий асарини ҳаққоний эканига шубҳаланганини кўрганмисиз? Қадимги тарих фанининг ўқитувчиси, Катулла ёки Гай Юлий Цезарнинг “Галлар уруши ҳақида ёзмалар” ни ўқиётганда, ўқитувчи сизни ушбу асарлар ишончли бўлмаслиги ҳам мумкин деб огоҳлантирганми? Сизнинг ўқитувчиларингиз юнон тарихшуноси Фукидиднинг, файласуф Аристотелнинг, трагик Софокл ёки Еврипидларнинг меҳнатларини, ушбу матнларнинг ҳаққонийлиги шубҳали ва маъноси ўзгарган деган асосда дарсликдан олиб ташлашадими? Менимча, йўқ. Шу аснода кўплаб одамлар, Библияни ишончли ҳужжат деб ҳисоблашмайди. Гарчи биз санаб ўтган китобларнинг бирортаси ҳам Янги Аҳднинг матнларининг ҳаққонийлигига тенг келолмайди. Ҳар қандай тарихий ҳужжатнинг ҳаққонийлигини аниқлаш учун, одатда иккита муҳим омилни ҳисобга олишади: бу мавжуд бўлган қўлёзмаларнинг сони ва асл нусханинг ёзилиш вақтидан энг аввалги кўчирма нусхагача бўлган вақтдир. Агарда сиз Янги Аҳдни қадимий даврнинг бошқа китоблари билан солиштирсангиз, унинг ҳаққонийлиги бирданига равшан бўлади. МУАЛЛИФ / ЁЗИЛГАН ВАҚТИ / БИРИНЧИ КЎЧИРМАЛАР / ЎТГАН ВАҚТ / КЎЧИРМАЛАРНИНГ СОНИ Цезарь / 100–44 М.Т. олд / 900 М.Т. олдин / 1000 йил / 10 Платон / 427–347 М.Т. олд / 900 М.Т. олдин / 1200 йил / 7 Фукидид / 460–400 М.Т. олд / 900 М.Т. олдин / 1300 йил / 8 Софокл / 496–406 М.Т. олд / 1000 М.Т. олдин / 1400 йил / 100 Катулл / 54 до М.Т. олд / 1550 М.Т. олдин / 1600 йил / 3 Еврипид / 480–406 М.Т. олд / 1100 М.Т. олдин / 1500 йил / 9 Аристотель / 384–322 М.Т. олд / 1100 М.Т. олдин / 1400 йил / 5 Энди эса Янги Аҳдни антик дунё муаллифларининг меҳнатлари билан солиштиринг: МУАЛЛИФ / ЁЗИЛГАН ВАҚТИ / БИРИНЧИ КЎЧИРМАЛАР / ЎТГАН ВАҚТ / КЎЧИРМАЛАРНИНГ СОНИ Янги Аҳд / 40–100 М.Т. сўнг / 125 М.Т. сўнг / 25 йил / 24000+ Антик даврадаги бирорта ҳужжатни Янги Аҳдга тенглаш мумкин эмас. Унинг ҳаққонийлиги жиҳатидан биргина Гомернинг “Илиада” матни билан солиштириш мумкин, чунки ушбу достоннинг 643 нусхаси сақланиб қолган. Шунингдек, унинг ёзилган вақти билан унинг ёзилган биринчи кўчирмаси орасида 500 йил фарқ бор. Библияга ишониш мумкинми? Антик даврдан бизгача етиб келган бирорта китоб унинг ҳаққонийлигига тенг келолмайди. Ўзингиз ишонч ҳосил қилинг Библия ишончли эмас деган афсонанинг бемаъни эканига ишонч ҳосил қилишингиз учун, қуйидаги вазифаларни бажаринг. Ташлаб ўтилган сўзларни Библиянинг оятларидан ёзинг: “_____________________, Раббий, Сенинг Каломинг самода ўрнатилган” (Сано. 118:89). Мен ваҳийларинг тўғрисида азалдан билиб олдим, Сен уларни абадий _____________________ (Сано.118:152). Ўт ________________, гул ________________, Худоимизнинг Сўзи эса _________________ (Ишаё 40:8). “Зеро ҳақиқатдан сизга айтаман: осмон ва ер ўтмагунча, токи ҳаммаси амалга ошмагунча, ушбу қонуннинг битта ҳам _______________ ёки ___________________ ўтиб кетмайди” (Матто 5:18). Ушбу оятлар Библиянинг ҳаққонийлигини тасдиқлаяптими? Тасдиқлаётган бўлса, қандай қилиб? 12. БЎЛГАН ЁКИ БЎЛМАГАН Библия уйдирмаларга ва ривоятларга тўлалиги тўғрисидаги афсона Энни коллежда жаҳон адабиётининг ўқиш рўйхатига Библияни ҳам қўшишни таклиф этганда, кўплар ҳис-туйғу ғалаёнига кўтарилдилар. Кимдир унга: “Сен ҳазил қилаётган бўлсанг керак! Библиянинг бу фанга нима алоқаси бор?” — деди. Бошқаси қўшимча қилиб: “Фақат менга, ўша Юнус ва кит ҳақидаги бўхтонга ишонаман демагин! Ёки анави сув устида юриш тўғрисидаги эртакларни айтма! Қўй-э, осмондан пастга туш!” — деди. Яна кимдир уларнинг гапини маъқуллаб Эннига: “Тўғри-да, соғлом идрокка ишонайлик. Албатта, Библия имонлилар учун катта аҳамиятга эга, аммо шугина холос. Унда кўплаб ғаройиб афсоналар ва ривоятлар борлиги аниқ, лекин илтимос, уларга жиддий ишонгин деб мендан сўрама”, — деди. Охирги вақтларда кўплар шундай ўйлашни бошладилар. Ҳатто баъзи Библиячилар Библияга нисбатан, диний фольклор ва ривоятга бўлгандек муносабатда бўлишга қарор қилдилар. Бошқа сўзлар билан айтганда, улар фактларни уйдирма деб ҳисоблашга уринмоқдалар. Ҳақиқатан ҳам Библияда ғаройиб воқеалар мавжуд, уларнинг баъзилари тарихий фактларга эмас, аксинча, тутуруқсиз матбуотнинг сарлавҳаларига ўхшайди: ИНСОН СУВ УСТИДАН ЮРДИ ЎҒИЛ БОЛА БИР ПАКЕТ ОВҚАТ БИЛАН МИНГЛАБ ОДАМЛАРНИ ТЎЙДИРДИ ҚЎЛ ИШОРАСИ БИЛАН СУВ ШАРОБГА АЙЛАНМОҚДА ЖАЛИЛАЛИК УСТОЗ ЎЛИКЛАРДАН ТИРИЛТИРДИ Библиядаги баъзи воқеалар қанчалик ақл бовар қилмас бўлишига қарамай, ушбу воқеаларни ёзиб борган одамлар, ушбу воқеалар афсоналар ёки ривоятлардек эмас, балки фактлардек қабул қилинишини мўлжаллаганлар. Бунинг устига, Янги Аҳдни тузган одамлар, шуқадар ақл бовар қилмас воқеаларни ёза туриб, ўзларининг ҳаётларини хавф остига қўётганларини яхши тушунганлар. Сиз қандайдир ривоятга ишонишдан воз кечишни бош тортиб қамоққа, ҳатто ўлимга ҳам ўз ихтиёри билан боришга тайёр бўлган одамларнинг нечтасини биласиз? Бунинг устига, Янги Аҳдни ёзган одамлар, ўликлардан тирилган Устоз тўғрисида, ёки беш минг одам бешта нон ва иккита балиқ билан тўйдирилганлиги тўғрисида айтаётиб, агарда ўша воқеалар жойида бошқа гувоҳлар бўлмаганда эди, улар асаб касалликлари шифохонасига тушиб қолишлари мумкинлигини жуда яхши билар эдилар. Айнан шунинг учун ҳаворий Павлус шоҳ Агриппа ва Римнинг ҳукмдори Фест қаршисида туриб Хушхабарнинг ҳақиқатини воизлик қилаётганда гувоҳларни далилга олган. Павлус Библияда ёзилганидек, Масиҳнинг тирилиши тўғрисида айтганда, Фест баланд овоз билан сўзини бўлди-да: Нодонлик қиляпсан, Павлус! Катта олимлик сени ақлдан озишга оборяпти! — деди. Павлус эса деди: — Мен нодонлик қилмаяпман, муҳтарам Фест. Аксинча, ҳақиқат ва фаросат юзасидан фикр юргизяпман. Подшоҳ бу хусусларда билимдон бўлгани учун у билан бемалол сўзлашмоқдаман. Бу воқеалардан ҳеч бири унинг назаридан қочмаган бўлса керак, деб ўйлайман. Чунки булар бир чеккада қилинган эмас. Ҳавор. 26:24–26 Библияда ёзилган воқелар, антикдаврнинг сир-асрорларга ўралган эътиқодларига, афсоналарига ва ривоятларига тескари бўлиб “чеккада содир бўлмаган”. Булар қандай содир бўлганини катта оломон кўрган. Ишончга эга бўлган одамлар, ўша воқеаларни ҳақиқатан содир бўлганини тасдиқлаб, ёзма равишда жонларини фидо қилиб гувоҳлик беришган. Ўша ҳужжатлар рад қилинишнинг ва бадном бўлишнинг ўрнига, ҳар қандай текширувларни чидаб ўтган ва ҳаққонийлиги тан олинган. Ҳаворий Бутруснинг ўзи Библия уйдирмаларга ва ривоятларга тўла деган афсонага қарши чиқиб, шундай ёзган: “Биз Раббимиз Исо Масиҳнинг куч-қудрат билан келиши ҳақида сизларга маълумот берганимизда, афсоналарни гапириб келмадик. Унинг салобатини ўз кўзимиз билан кўрганмиз” (2 Бутрус 1:16). Ўзингиз ишонч ҳосил қилинг Библия уйдирмаларга ва ривоятларга тўлалиги тўғрисидаги афсона бемаъни эканига ишонч ҳосил қилишингиз учун, қуйидаги вазифаларни бажаринг: Луқо Хушхабарининг 1-боб, 1–3-оятларини ўқинг. Ушбу мисраларни ким ёзган? “Орамизда авж олган воқеаларни” муаллифга ким ҳикоя қилиб берган? Муаллиф ушбу воқеалар тўғрисида Теофилга ҳикоялашдан олдин нима қилди? Юҳаннонинг 1-мактубининг 1-боб, 3-оятини ўқинг. Бу сўзларни ким ёзган? Содир бўлган воқеаларга унинг ўзи гувоҳ бўлганлиги тўғрисида гапиряптими? У нима мақсад билан ўзи кўрганлиги ва эшитганлиги тўғрисида гапиряпти? Муқаддас Ҳаворийларнинг фаолияти китобининг 2-боб,22-оятини ўқинг. Ушбу сўзларни ким айтган? Ушбу сўзлар кимга айтилган? “ўзларингиз биласизлар” сўзлари нимани англатади? Юҳанно Хушхабарининг 19-боб, 35-оятини ўқинг. Ушбу оятнинг муаллифи ким? У ўзи ёзган воқеанинг гувоҳи бўлганми? Муаллиф унинг сўзларини уйдирма деб ҳисоблашларини истаган бўлармиди? “Сизлар ишонинглардеб” деган қаторга эътибор беринг. Янги Аҳдни ёзган одамларнинг гувоҳликлари устидан фикр юритиб ибодат қилинг, сўнгра ўйлаб кўринг, Хушхабарчи Юҳанно истаганидек ушбу гувоҳликларга ишона олдингизми? 13. ШИФОКОР ЛУҚО ВА ҚАЕРДАН ПАЙДО БЎЛГАНИ НОЪМАЛУМ “ПОЛИТАРХ” СЎЗИ Янглишмайдиган архелогия тўғрисидаги афсона Танаси пишиқ бир эркак Бейкер-стрит(кўча) 221-уйнинг зиналари бўйлаб кўтарилгандан сўнг, уни буюк айғоқчи ўтирган хонага таклиф қилишди. “Келдингизми, мухтарам табиб. Хайрли тонг!” — деди айғоқчи ўтирғичига суяниб. — Изқувар яна унга: “Афтидан, охирги кунларда уйқусиз юрибсиз”, — деди. Меҳмон айғоқчига: “Сиз ҳақсиз — лекин тўхтанг-чи. Сиз буни қаердан билдингиз? Менинг шифокорлигимни, қаердан билдингиз?” — деди. Изқувар: “Бунинг қийин жойи йўқ-ку?! Бунинг устига, менимча, сиз ёзувчисиз ва узоқдан келгансиз. Лекин бунинг ҳаммаси муҳим эмас. Яхшиси, сизни нима безовта қилаётганини айтинг”, — деди. Шифокор ўз хижолатини зўрға тутиб туриб, ниҳоят ҳикояниайтишни бошлади. У: “Менинг исмим Луқо, мен шифокорман, — бундан ташқари,менинг давримда содир бўлган воқеаларни ҳикоя қилиб берган иккита машҳур китобларнинг муаллифиман. Аниқроғи, масиҳий эранинг биринчи асрида”, — деди. Изуқувар Шерлок Холмс бармоқларининг учини тиркаб, диққатбилан қулоқ солишга шайланди. Шифокор Луқо ҳикоясини давом этиб: “Охирги вақтларда менинг обрўимга катта путчр етди. Менинг тажрибалигим ва менинг билимларим шубҳа остига қўйилган. Биласизми, мен “Ҳаворийлар фаолияти” деб номланган китобимда, Икония шаҳри Ликаон деб аталувчи вилоятга тегишли эмас деб ёзганман. Баъзи археологлар, қандайдир бошқа ҳужжатларга асосланиб, Икония шаҳри Ликаонга тегишли бўлган деган хулосага келдилар, шу асосда улар менинг китобимни ишончсиз ҳужжат деб эълон қилдилар”, — деди. У шошилиб давом этиб деди: “Бу ҳали ҳаммаси эмас, мен Хушхабаримда, Яҳё Чўмдирувчининг хизмати М.Т. 27 йилидан бошлангани тўғрисида ҳикоя ёзиб, унда Лисаний исмли одамни эсга олиб ўтганман, у Авилинада ҳоким бўлган. Гап шундаки улар(археологлар) мени яна фактларни бузиб кўрсатишда айблашмоқ, археологларга фақат битта Лисаний маълум экан, у ҳам бўлса М.Т. олдин 36 йилда ўлдирилган эмиш. Бундан ташқари, мен Павлуснинг Коринфдаги хизмати ҳақида ҳикоя қилганимда, Галлионни “ҳоким” деб атаганман. Бу олимлар деб аталмиш одамларнинг айтишича, мен ўзим тушунмайдиган нарсаларни ёзганман. Уларнинг айтишича, Галлион исмли киши ҳеч қачон “ҳоким”лик мансабида бўлмаган!” Лекин ушбу “олимлар” томонидан мен бошимдан ўтказган энг ярамас айбловнинг сабаби, мен юнонча “политархлар” сўзи, Салоника шаҳар бошлиқларини англатади деб айтганим учун бўлса керак. Биласизми, бундай сўзни бошқа бирорта классик асарда учратмайсиз. Барча археологлар ва танқидчилар ўзларининг менга қарши ишлатган айбловларини тасдиқлаш учун шундан фойдаланишяпти, улар: “Луқо адашган, демак, у ёзган нарсаларга ишониш керак эмас; ва ҳоказо”, — деяптилар . Улар мени обрўсизлантириш учун яна кўплаб майда-чуйда нарсаларга ёпишиб олишган”, — деди. Шифокор Луқо ўзининг ҳикоясини тугатганда, Холмснинг кўзлари юмуқ, нафаси эси равон ва хотиржам эди. Ниҳоят, у кўзларини очди ва унга ҳаммаси тушунарли бўлганини билдириб креслосидан турди. Холмс: “Кечирасиз табиб, лекин мен сизга бирор ёрдам қилолмайман”, — деди. Табиб оёғида турган ҳолда машҳур изқуварга жимжит қарарди. Холмс ундан: “Мен сизни тўғри тушундимми, — демак, сиз ўзингиз ёзган фактлар ҳаққоний эканига ўзингизнинг ишончингиз комил, шундайми?” — деб сўради. Луқо қаддини ростлади-да, жавоб қилиб: “Юз фоиз! Ҳа сэр, ахир, мен тарихшуносман!” — деди. Холмс буюк тарихшуносни ташқарига кузата туриб унга:“Унда кутишингизга тўғри келади. Бир куни келиб, сиз ёзган аниқ маълумотларингиз беистисно тасдиқланади. Унгача эса, жаноб табиб, кутишингизга тўғри келади. Лекин имонингиз комил бўлсинки, барча маълумотларингиз тасдиқланганидан сўнг, ҳаммаси жой-жойига тушади”, — деди. Эрамизнинг биринчи асридаги тарихшуноснинг ва ўйлаб топилган изқуварнинг орасида бундай суҳбат бўлмаган албатта. Лекин Луқо шу пайтгча нималар деган бўлса, ҳаммаси ҳақиқат. Ўтган вақтлар мобайнида кўп марта уни қоралашга уриндилар. Гарчи агар шундай учрашув бўлганда эди, бизнинг ҳикоямизда Шерлок Холмснинг табибимизга берган маслаҳати юз фоиз ўринли ва тўғри маслаҳат бўлган бўларди. Олимлар ва археологлар тинмай, хушхабарчи Луқонинг гувоҳликларини пала-партиш ва унинг фактлари ноаниқ деб айблашларига қарамай, ўша археологиянинг ўзи бир неча маротаба у ёзган нарсаларни тўғрилигини тасдиқлаган. Кўплаб одамларга замонавий архелогия фани, Библиядаги баъзи жойларда хатолар борлигини исботлаган деб ўйлаш ёқади. Аслида эса умуман бундай эмас. Масалан, келинг, хушхабарчининг Шерлок Холмсга айтган биринчи арзини кўриб чиқайлик. Олимлар уни Икония шаҳри жойлашган вилоятни нотўғри кўрсатганликда айблашмоқда. 1910 йили археолог Уильям Рэмсэй Икония шаҳри Фригияга тегишли бўлгани тўғрисидаги ёдгорликни топди. Кечроқ аниқланган топилмалар ҳам Луқонинг маълумотларини тасдиқлади. Дамашқ шаҳри ёнида аниқланган археологик топилма, “ҳоким Лисаний”нинг олдин мавжуд бўлганини иботлади. Ушбу топилма М.Т. сўнг 14–29 асрларга тўғри келади ва шу йўсинда Луқонинг сўзлари ўзининг тўлиқ далилини топди. Луқонинг Галлион ҳақидаги эслатмасига келадиган бўлсак, унинг ҳаққонийлиги бир аниқланган ёзма қолдиқ орқали тасдиқланган, унда: “менинг дўстим, Ахаия ҳокими Галллион Юний Луцийга” деб ёзилган. Шунингдек, тушунарсиз “политарх” сўзи қаердан келиб чиққани ҳам маълум бўлган, ушбу сўз сабабли Луқони писанд қилмай тажрибасизликда айблашган. Яқинда қазиш ишларида ўн иккитага яқин қўлёзмалар топилди, уларда ушбу юнон унвонини учратиш мумкин. Архелогия Библияда кўрсатилган фактларни инкор этади деганфикр нафақат эскирган, бундан бўлак бу навбатдаги афсонадир. Уильям Ф. Олбрайт айтганидек, Ўн саккизинчи ва ўн тўққизинчи асрларнинг тарихий мактаблари Библияга нисбатан ҳаддан ташқари шубҳа билан қарашган. Ушбу мактаблар ўзлари шакллантирган ғояларнинг баъзиларидан, аста-секин воз кечиб келган ва бу ҳали ҳануз давом этмоқда. Кашфиётлар сайин Библия бизга маълум қилган беҳад фактларнинг тўғрилигини тасдиқламоқда ва Библияни қимматли тарихий манба деб ҳисоблаш учун кўпроқ асос беради. Гапни лўнда қилиб айтадиган бўлсак, Шерлок Холмс тўғри маслаҳат берган. Ўзингиз ишонч ҳосил қилинг Янглишмайдиган архелогия тўғрисидаги афсона бемаъни эканига ишонч ҳосил қилишингиз учун, Библиядан кўрсатилган матнларни ўқинг ва қачонлардир мавжуд бўлган ва шахсини азалдан Библия тасдиқлаган, сўнгра археологик кашфиётлар ҳам уларнинг қачонлардир мавжуд бўлганини ва уларнинг шахсини далиллаган одамларнинг ташлаб ўтилган исмларини тўлдиринг: Дониёр 5:30. Қачонлардир ачинарли хато деб ҳисобланган (лой тахтачада Набонид Бобилнинг охирги подшоҳи деб ёзилган) маълумот, охирги изланишлар орқали ҳаққоний эканлиги тасдиқланган, уларга кўра Набониднинг ўғли ______________ отаси билан биргаликда тенг ҳуқуқда ҳукмронлик қилган. Рим. 16:23. 1929 йилнинг қазилмалари ___________________________ исмли одамнинг мавжуд бўлганини тасдиқлади, унда Коринфнинг жамоат ишларини бошқарувчиси экани аниқланган. Матто 27:1, 2. Ўртаерденгизининг Кесария портида, 1961 йили топилган қазилма, дунёга 2х3 катталикдаги қўлёзмани тақдим этди, унда ______________________________ кўрсатилган. 14. ХАҚИҚИЙ БАШОРАТЛАРМИ ЁКИ БИР ҚАТОР ТАСОДИФИЙ ЎХШАШЛИКЛАРМИ? Библиядаги башоратлар — бу оддий тасодифлар экани тўғрисидаги афсона Натан тезлик билан ошхонага ёпирилиб кирди ва сал бўлмаса онасига урилиб кетаёзди. Онаси танбеҳ бериб: “Натан!” — деди. Натан: “Кечиринг, онажон, — аммо сиз зудлик билан Тод менга берган китобга бир қарашингиз керак”, — деди. У стол устига бир уюм китобларни қоқиб ташлади. У онасига: “Бу ерда сон-саноқсиз башоратлар ва ҳар қанақа пайғомлар бор, уни аллақандай бир қария, исми нима эди уни? Ҳа, Нострил исмли бир қария ёзган, эй, йўғ-э?” — деб қариянинг исмини эслашга тушди. Онаси Натандан: “Сен Нострадамусни назарда тутяпсанми?” — деб сўради. Натан: “Тўппа-тўғри! Онажон сиз у тўғрисида аллақачон эшитганмисиз? ” — деди. Онаси унга: “Сенга қандай тушунтирсам...” — деди. Натан онасидан: “У ёзган нарсалар инсонни ҳақиқатан ҳам ҳайратга соладими? У содир бўлган кўплаб воқеаларни олдиндан башорат қилган эмиш, Гитлер ва Иккинчи жаҳон уруши тўғрисида, Кеннедини ўлдиришлари тўғрисида. Тод ушбу китобда ҳатто Эм Си Хаммер тўғрисида ҳам ёзилганини айтди!” — деб сўради. Онаси Натанга: “У сенга шундай дедими?” — деди. Натан жим бўлиб қолди ва онасининг юзига гумон билан қараб қолди. Натан: “Тушунмадим, онажон, нега бундай қараяпсиз, нимагап?” — деди. Онаси: “Йўқ, ҳеч нима. Менга шуниси қизиқки, унинг “башоратлари”ни сен ўзинг топдингми? Айтмоқчиманки, уларни ўзинг изладингми ёки уларни сенга биров кўрсатдими, бу китобларни қандай учратиб қолдинг? ” — деди. Натан: “Ҳа, уларни менга Тод кўрсатди”, — деди. Онаси: “Сенга улар мужмалдек туюлмадими? Ушбу башоратлар сенга ноаниқ, ҳар қандай вазиятларга мос келадиган, турлича талқин қилиб бўладигандек кўринмадими?” — деди. Натан бироз ўйланиб қолди, сўнгра елкаларини қисиб: “эҳтимол шундайдир”, — деди. Онаси: “Биласанми, Муқаддас Ёзувда руҳлантириб ёзилган ва амалга ошган башоратлар одамларни бефарқ қолдирган бир пайтда, аллақандай бир шубҳали “пайғамбар” Нострадамуснинг китоби шунчалик кўп одамларни ўзига жалб этгани мен учун жуда ғалатидир!” — деди. Натан онасининг сўзларига қизиқиб қолиб Нострадамуснинг китобини четга сурди ва онасига: “Масалан?” — деди. Онаси ўғлига жавобан: “Масалан деяпсанми? Натан, сен мени ҳайрон қолдиряпсан. Масалан, Исо Байтлаҳмда туғилади деб айтилган. Буни Михо пайғамбар башорат қилган. Закариё пайғамбар эса, Масиҳ Қуддаса кириши ҳақида, ҳатто бақувват отнинг устида эмас, балки оддий эшакда миниб кириши ҳақида башорат қилган”, — деди. Натан: “Худди шундай. У, шунингдек, Исога хоинлик қилишлари тўғрисида ҳам башорат қилган, шундайми?” — деди. Онаси: “Худди шундай. Уни бир киши ўттиз кумуш танга эвазига сотиши, Унинг қўлларини ва оёқларини михлашлари, лекин Унинг суяклари бутун қолиши тўғрисида башорат қилган. Кўряпсанми, Натан, у ҳамма нарсани майда-чуйдасигача аниқ башорат қилган. Бунинг ҳаммаси шунчаки умумий сўзлар ёки ноаниқ имо-ишоралар бўлмаган. Бунинг ҳаммаси кўплаб аниқ башоратлар бўлган, улар юз фоиз аниқлик билан амалга ошган. Бизлар фақат Масиҳнинг тақдирига тааллуқли башоратларни эсга олдик. Аммо Библияда шаҳарлар ва халқларнинг қисмати ҳақида ёзилган башоратларнинг ҳаққонийлиги тўғрисида ҳам шундай дейиш мумкин”, — деди. Натан: “Буларнинг ҳаммаси олдида Нострадамуснинг башоратлари сўлиб қоляпти-ку, тўғрими, онажон”, — деб, мулоҳазаларига хотима ясади. Онаси табассум қилиб: “Бозори юришмаганга ўхшайди”, — деди. Натаннинг онаси ҳақ эди. Библиявий башоратлар ниҳоятда, Муқаддас Ёзувдаги масиҳий ва яҳудий башоратларнинг ноёблигини ишонч билан тасдиқлаяпти. Ҳаттоки Масиҳ билан боғлиқ бўлган башоратлар ҳақида олдиндан хабардор бўлиш, ҳатто Библияга нохолис муносабатда бўлган китобхонларни ҳам, унинг ҳаққоний эканига ишонтирмоғи лозим эди. Аммо баъзи одамлар ўзларининг “бой” тасаввурлари билан ўйлашадики, библиявий башоратларнинг амалга ошиши — бу шунчаки тасодифдир. Уларнинг баъзилари: “Ушбу башоратларнинг баъзилари президент Кеннеди ёки Мартин Лютер Кингларнинг тақдирларига мос келади”, — дейишади. Шундай дейлик, лекин Библияда Масиҳ тўғрисида айтилган қирқ саккизта асосий башоратларни учратиш мумкин, буларнинг ҳаммаси аллақандай бир одамнинг тақдирида амалга ошди, сиз шунга ўхшаш одамни мисол келтира оласизми? Бу ерда узоқ вақт ўйлашнинг ҳожати йўқ: бунақа одам бошқа йўқ! Питер Стоунер ўзининг “Илмий назар” деган китобида ёзганидек, агарда ушбу ҳодисалар — шунчаки оддий тасодиф бўлганида эди, унда бундай тасодиф 157-чи даражада 1 таси 10 га тенг, ёки 157та нолга эга бўлган 10та рақамга тенг бўлган бўлар эди. Шунчалик катта рақам ёки шунчалик эҳтимолдан узоқ нарсани ҳатто тасаввур этиш қийин. Бундай астрономик мувофиқсизлик шуни аниқ кўрсатадики, библиявий башоратлар — бу оддий тасодиф эмас, “Ҳеч бир пайғамбар ўзининг инсоний хоҳиши билан барошат қилган эмас. Бу азиз одамлар Муқаддас Руҳ томонидан ҳаракатга келтирилиб, Худонинг сўзларини гапириб берганлар” (2 Бутрус 1:21). Ўзингиз ишонч ҳосил қилинг Тасодифий мос келиш тўғрисидаги афсона бемаъниэканига ишонч ҳосил қилишингиз учун қуйидаги вазифаларни бажаринг: пастда жуда кўплаб библиявий башоратлар кўрсатилган, уларни библиявий исмлар ёки китоблар билан солиштириб кўриш мумкин, улар ўша китобларда мавжуд. Пайғамбарларнинг ва китобларнинг номланиши қуйидагича: А. Ибтидо Б. Забур В. Ишаё Г. Еремиё Д. Михо Е. Закариё Библиядаги амалга ошган башоратлар: 1. Исо Бокирадан туғилади (Матто 1:18–25). 2. Яҳудо қабиласидан (Луқо 3:23, 33). 3. У Ишайнинг насли бўлади (Луқо 3:32). 4. Довуднинг хонадонидан бўлади (Луқо 3:31). 5. У Байтлахмда туғилади (Матто 2:1). 6. Унинг олдидан олдиндан хабар берувчи келади (Матто 3:1,2). 7. У Қуддус эшак устига миниб киради (Луқо 19:35–37). 8. Унга Унинг дўсти хоинлик қилади (Матто 26:48–50). 9. У ўттиз кумуш танга эвазига хоинлик қурбони бўлади (Матто 26:15). 10. У Ўзининг айбловчилари олдида жим туради (Матто 27:12). 11. Унинг қўллари ва оёқларига мих қоқилади (Луқо23:33, Юҳ. 20:25). 12. У ёвузлар қаторида саналади (Матто 27:38). 13. Жиноятчилар учун Шафоатчи бўлади (Луқо 23:34). 14. Унинг ридоси тақсимланади (Юҳанно 19:23) 15. Унинг ридоси учун қуръа ташлайдилар (Юҳанно19:24). 16. Унга зардоб ва сирка берадилар (Матто 27:34). 17. Унинг суяклари синдирилмайди (Юҳанно 19:34). 18. Лекин У санчиланади (Юҳанно 19:34). 19. Сўнгра У бойнинг ғорида кўмилади (Матто 27:57–60). 20. У тирилади (Ҳаворийлар 2:31). Жавоблар: 1. В (Ишаё 7:14) 2. А (Ибтидо 49:10) 3. В (Ишаъя 11:1) 4. Г (Еремиё 23:5) 5. Д (Михо 5:2) 6. В (Ишаё 40:3) 7. Е (Закариё 9:9) 8. Б (Забур 40:10) 9. Е (Закариё 11:12) 10. В (Ишаё 53:7) 11. Б (Забур 21:17) 12. В (Ишаё 53:12) 13. В (Ишаё 53:12) 14. Б (Забур 21:19) 15. Б (Забур 21:19) 16. Б (Забур 68:22) 17. Б (Забур 33:21) 18. Е (Закариё 12:10) 19. В (Ишаё 53:9) 20. Б (Забур 15:10) ТИРИЛИШ ТЎҒРИСИДАГИ АФСОНАЛАР 15. ЎЗИНИ ЎЛГАНДЕК ҚИЛИБ КЎРСАТДИМИ? Исо ўлган эмас, балки бехуш бўлгани тўғрисидаги афсона Ёшлигимда мен масиҳийликнинг бечораҳоллигини ва унда бирор жиддий нарса бор эмаслигини исботлашни ўз олдимга мақсад қилиб қўйган эдим. Шубҳасиз, бу менинг қўлимдан келмади, бунинг сабаби жуда оддий: мен тарихда жуда катта ўрин тутган бир фактни — Исо Масиҳнинг тирилишини инкор этолмадим. Тирилиш — бу масиҳий таълимотнинг асосидир. Майкл Грин ўзининг “Тирик Инсон” деган китобида ёзганидек, “масиҳийликда тирилиш — бу шунчаки қабул қилиниши керак бўлган кўплаб догмалардан бири эмас. Агар тирилишга ишониш бўлмаса эди, масиҳийлик ҳам умуман бўлмаган бўларди. Масиҳий Жамоат эса ўзининг фаолиятини бошлаган бўлмас эди; Исонинг хизмати шарофати билан пайдо бўлган ҳаракат, У хочга михланишидан сўнг, бирданига тутун каби эриб кетган бўлар эди. Масиҳийликнинг тақдири Исонинг тирилишига ишониш билан тўлиқ боғлиқдир. Ушбу ҳақиқатни инкор этсангиз, масиҳийликни бирданига йўққа чиқарган бўласиз”. Айнан шунинг учун жуда кўп одамлар тирилиш фактини шубҳа остига қўйишга ёки уни инкор этишга уринишган. Доктор Хью Шонфилднинг китоби “Песах фитнаси” 1960 йилнинг ўртасида пайдо бўлган. Ушбу китоб кўплаб тортишувларга олиб келди. У туфайли ниҳоятда кўп шов-шув бўлди, чунки бу муаллиф ўзининг китобида, Исо Масиҳнинг тирилишини “тушунтирадиган” “бехушлик назарияси” деб номланган илгариги назарияни “ҳаётга” қайтарди. Бехушлик назарияси бир неча аср олдин Вентурини исмли инсон сабабли донгдор бўлган. Ушбу назарияга кўра, Исо ҳақиқатан ҳам хочда ўлган эмас. У шунчаки озишдан ва қон йўқотишдан хушини йўқотган. Назарияга кўра, ҳамма Уни ўлди деб ҳисоблашган, лекин аслида эса, бироз вақтдан сўнг У Ўзига келган, Унинг шогирдлари эса, Уни ўликлардан тирилган деб ҳисоблашган. Шонфилд ушбу назарияни янада ривожлантирди. Унинг фикрича, Исо ҳибсга олинишини, суд қилинишини, хочга михланишини Ўзи олдиндан режалаштирган. Шунингдек, У хочда осилиб турганда, Уни гиёҳванд моддаси билан миясини гангитишларини Ўзи ташкиллаштирган. У буни, Ўзини ўлик одамдек кўрсатишига осон бўлиши учун қилган. Сўнгра эса бу ҳолат Унга зарбалардан, қийноқлар ва жароҳатлардан, қон йўқотишдан, найза билан зарба берилган қовурға остидаги ярадан, михланган қўллардаги ва оёқларидаги яралардан соғайиб кетишига ёрдам берган. Бироқ бу бехушлик назарияси — ғирт афсонадир. Исо қаҳрли қийноқларга чидади. Уни жафокашнинг баданини йиртиб нимталайдиган қийноқли қуроллар билан қамчилашган. Баъзида махбуслар жазо кунига қадар яшай олмаганлар, чунки бундай қамчиланишларга чидай олган бўлмас эдилар. Исо бундай қаҳрли жазога бардош берди, У жазоланиш жойи томонга юришни бошлади. Бироқ Унинг азоблари шуқадар оғир эдики, У ушбу масофани Ўзи босиб ўтолмади. Бизга Матто ва Луқо Хушхабарчилари хабар берганидек, Киринеялик Симон ҳолдан тойган Исонинг хочини кўтариб боришга мажбур қилинган. Маркнинг “Уни Голгўта жойига олиб келдилар” (Марк 15:22) деган сўзлари, бизга, Исонинг қадам босишга ҳоли қолмаган деб ўйлашимизга имкон яратади. Жазо жойига келгандан сўнг, Исо ўлимдан ўтди, буни эса таърифлаб бўлмас эди. Гарчи Фредерик Фаррер сингари баъзи ёзувчилар буни сўзлар билан таърифлашга ҳаракат қилганлар: Хочга михланиш орқали келадиган ўлим азоб ва ҳалокатга тўлиқдир, у зулмат ва даҳшат билан ўралган — бош айланиши,томир тортиши, чанқоқлик, очлик ва уйқусизлик, тан жароҳатларнинг қизиши, қошқол, одамлар олдида камситилиш, тананинг майиб жойларининг қотиши — бу барча азоблар чидаббўлмас ҳолгача олиб боради, агарда жафокаш хушини йўқотсагина у ғоят енгиллик тортади ва қисқача вақтгагина оғриқлар тўхтайди. Танасининг нотекис туриши, озгина қимирлашда ҳам оғришга олиб келади; йиртилган кўктомирлар ва чўзилган пайлар тўхтамайдиган оғриқлардан уриб туради; яллиғланган, очиқ яралар эса тўқималарнинг аста-секин ўлишига олиб келади; артериялар — айниқса бошнинг ва қориннинг артериялари қонга тўлиб-тошиб шишиб кетади; ушбу азоблар ниҳоятда кучайиб бораётган вақтда, уларга яна ич куйиш ва чидаб бўлмас чанқоқлик қўшилади; бу барча жисмоний қийноқлар жоннинг изтиробини ва ваҳимасини кўпайтиради. Бундай азоблар инсоннинг душмани бўлмиш ўлимни, ёқимли ва узоқ вақт кутилган осойишталик сифатида қабул қилишига олиб келади. Исони бир неча соат ана шундай азоблаб, хочдан туширдилар. Хочдан туширишдан олдин эса, Римлик юзбоши Исо ўлганидан сўнг, Рим ҳукмдорига Носиралик Исо ўлди деб ҳисобот берган. Инсон ана шундай изтироблардан ўтгандан сўнг, тирик қолгани, Яҳудияда ва Жалилияда беш юз кишидан ортиқ кишига Ўзини ўлим устидан Ғолиб ва ҳаётнинг Подшоҳи қилиб кўрсатгани тўғрисидаги фикр, албатта кўпларда тарихни бошқатдан ўзгартириб ёзишга ва оддий ҳақиқатни “... яъни Муқаддас Битикларга мувофиқ Масиҳ гуноҳларимиз учун ўлди, яна Муқаддас Битикларга мувофиқ У кўмилди ва учинчи куни тирилди” (1 Кор. 15:3,4) инкор этиш истагига олиб келган. Ўзингиз ишонч ҳосил қилинг Бехушлик тўғрисидаги афсонанинг бемаъни эканига ишонч ҳосил қилишингиз учун қуйидаги вазифаларни бажаринг. Юҳанно Хушхабарининг 19-боб, 30–35-оятларини ўқинг. Нима учун аскарлар Исонинг оёқларини синдирмадилар? Исонинг ўлими ҳақида нечта Римлик аскар билган? 35-оятда ким тўғрисида айтилган? У сиз ишонишингиз керак бўлган қандай ҳақиқатни айтяпти? Марк Хушхабарининг 15-боб, 42–47-оятларини ўқинг. Ушбу оятларда Исонинг жасадини кўрган нечта гувоҳлар тўғрисида айтилган? Матто Хушхабарининг 27-боб, 62–66-оятларини ўқинг. Олийруҳонийлар ва фарзийлар Исонинг ўлганига амин бўлишганми? 63 оятга эътибор беринг — Исо тирилиши ҳақида ваъда бергани сабабли, Уни хочдан тириклайин туширган бўлишлари мумкинми? Исонинг душманларининг нечтаси (Унинг издошларини ва дўстларини ҳисобга олмасак) Унинг ўлимига гувоҳ бўлишган? 16. КЎЗ БОҒЛАШ ЎЙИНИМИ? Қабрни адаштириб юборишгани тўғрисидаги афсона Марям: “Майли Лиззи, мен сенга ҳаммасини айтиб бераман, аммо бизлар билан содир бўлган воқеа ғоят ғалатидир! Шундай қилиб, мен ва яна бошқа бир Марям ва яна... ким эди? Ҳозир эслаб олай, эй ҳа, Саломия ва... ва... эсимдан чиқди... ҳозир эсимга кесин...” — деди. Элизабет: “Тезроқ айтсанг-чи?” — деб уни шошилтирар эди. Марям: “Озгина сабр қилсанг-чи! Ҳозир айтаман, ахир, ҳаммасини бир бошидан айтиб бериш керак-ку. Шундай қилиб, кун ёришиши билан бизлар қабр томон шайландик, очиғини айтсам, ҳали озгина қоронғи эди, лекин ўзинг биласан, кийимимни босиб юбормаслик учун ёки бирор нарсага илиниб кетмаслик учун ҳар доим оёқ остига қараш керак эди...” Элизабет сабрзилик қилиб кўзларини чақчайтирди. Марям: “Хўп, хўп, — деди. — Демак, биз қабр томон бордик, қабр эса бўш эди, лекин Исо ўткан оқшом ўша ерда ётган эди. Лиззи тушуняпсанми? Қабр бўш эди! Унинг ичида ҳеч ким йўқ эди. Умуман ҳеч ким йўқ эди!” — деди. Элизабет Марямга тикилиб қаради-да, унга: “Сизлар қабрни адаштириб юбормаганликларингга аминмисан?” — деди. Марям: “Мен бунга аминманми деяпсанми? Лиззи қизиқсан-а?! Ахир мен бир ўзим борганим йўқ... мен билан яна бошқалар ҳам бор эди, бундан ташқари, мен ҳам, Марям ҳам у ерда ўткан кечаси бўлган эдик. Агар бизлар қабрни адаштириб юборган бўлсак эдик, наҳотки сен буни орамиздаги бирор киши тушунган бўлмас эдик, деб ўйласанг? Наҳотки сен бизларни шунчалик ҳам аҳмоқ деб ўйласанг? Лекин ҳатто бизлар адашган бўлсак, унда фаришталар у ерда нима қилаётган эди? Ахир мен сенга фаришта ҳақида айтиб бермадим-ку, тўғрими? Шундай қилиб, билгингки, бўш қабрнинг олдида момақалдироқдек чарақлаган фаришта бор эди! У бизга: “Қўрқманглар, Исо тирилди”, деди, Сенингча фаришта ҳам қабрни адаштириб юбориб, Масиҳни қўймаган жойимизга келганми? Шундайми?” — деди. Элизабет: “Мен ҳеч бундай ўйлаганим йўқ, мен шунчаки...” Марям: “Хўш, агар сен мени шунчалик содда деб ўйласанг, билгинки, Петр билан Юҳанно ҳам мендан узоқда эмас эди! Чунки мен бирданига уларнинг олдига югуриб бордим, шундан сўнг улар зудлик билан бўш қабр томон югуриб кетишди! Мен уларнинг кетидан зўрға етиб бордим! Қани айтгин-чи, бундан ташқари Қуддусда Рим муҳрининг излари қолган яна нечта қабр бор?” Элизабет: “Мен, очиғи...” Марям: “Олийруҳонийлар-чи, соқчилар-чи, бунга нима дейсан? Наҳотки улар ҳам Исо қайси қабрда ётганини билмайдилар? Майли, бизлар адашиб бошқа қабрга бориб қолдик дейлик, лекин улар-чи, улар керакли қабр олдига борган бўлмасдими? Улар бизни пойлаб туриб: “Аҳа! Қўлга тушдиларингми! Унинг танаси ҳозир ҳам ўша жойда ётипти!” деган бўлишарди. Наҳотки улар шундай қилган бўлмас эдилар?” — деди. Элизабет қўлларини ёйиб: “Майли, мени кечирақол, хўпми? Мен умуман бундай аҳмоқ ҳаёлларга борган эмасман”, — деди. Афсуски, Элизабет бундай тахминга борган ягона киши эмас. Кирсопп Лейкнинг назариясига кўра, Исонинг жасади йўқолганини барчага айтган аёллар Исо ётган қабрни гўёки адаштириб юборишган. Аммо Марям Элизабетга қатъиян маълум қилганидек, Исонингқабри, Қуддусдаги олийруҳонийларнинг қасридан ёки Рим қальасидан ўн беш дақиқали масофа бўлган. Улар бемалол тирилиш ҳақида бўлган ҳар қандай миш-мишларга барҳам берган бўларэдилар. Албатта бундай бўлмаган. Ахир аёллар топган қабр ҳақиқатан ҳам Исонинг қабри эди. Ўша қабрнинг ичи бўш эди. Ўзингиз ишонч ҳосил қилинг Қабрни адаштириб юборишгани тўғрисидаги афсонанинг бемаъни эканига ишонч ҳосил қилишингиз учун қуйидаги вазифаларни бажаринг. Матто Хушхабарининг 27:57–28:15 матнни ўқинг. Қабр турган жойни ҳақиқатан билган одамлар кимлигини кўрсатинг Матто 27:59, 60 ____________________________________ Матто 27:61 ________________ ва ____________________ Матто 27:62–66 ____________________________________ Матто 28:2–4, 11 ___________________________________ Юҳанно Исонинг кўмилган жойини билган яна бир кишини эслатиб ўтган (Юҳанно 19:38–41). Ўша инсон ким? Эътибор беринг, Матто ҳам, Марк ҳам, Луқо ҳам ёзишяптики, Исо қандай қилиб кўмишганини аёллар кўришган (Матто 27:61; Марк 15:47; Луқо 23:55). Улар нима сабабдан бунинг ҳаммасини ёзиб қолдиришган? 17. ЯШИНМАЧОҚ ЎЙИНИ? Исонинг танаси ўғирлангани тўғрисидаги афсона Тана ўғирлангани тўғрисидаги афсона борлиги ҳақида биринчи марта Библияда ёзилган. Қабрни қўриқлаб турган бир неча соқчилар Исонинг тирилишидан сўнг, олийруҳонийларнинг олдига келиб, содир бўлган воқеани айтиб беришган. Матто шундай ёзади: Улар оқсоқоллар билан тўпланиб кенгашгач, аскарларга анча пул бериб, шундай дейдилар: Сизлар : “Шогирдлари кечаси келиб, биз ухлаб ётганимизда Уни ўғирлаб кетишди”, деб айтинглар. Агарда бу бўлиб-ўтганлар ҳокимнинг қулоғига етиб борса, бизлар уни шунга ишонтирамиз ва сизларни кўнгилсизликдан халос этамиз. Соқчилар эса пулни олиб, топшириқни айтилганидек бажардилар. Шундай қилиб, бу ҳангома то бугунгача яҳудийлар орасида овоза бўлиб келади. Матто 28:12–15 Янги Аҳдда тана ўғирланди деган афсона ҳақида изоҳ берилганига қарамай, баъзи одамлар бугунги кунда ҳам, Исонинг шогирдлари Унинг танасини яшириб озгина ҳунар кўрсатишган деб ўйлайдилар. Шу аснода, бир қатор сабабларга кўра, ушбу туҳматга умуман рози бўлиб бўлмайди. Масалан, Исони кўмишгандан сўнг, қабрни тош билан ёпишган, лекин бу тош бошқа майда тошлардан анча катта эди. Матнлардан олинган маълумотларга кўра ва Жорджия техник коллежининг иккита профессорлари ўтказган ҳисобга кўра, у айланасига беш фут, оғирлиги эса икки тонна бўлган. Қабрни тайёрлаётганларида, эҳтимол, бир гуруҳ одамлар тирагич ясаб тошни қимирламайдиган жойга қўйишган. Бу тош қабрнинг ичига элтадиган чуқурга тушиб кетмаслиги учун маълум бир вақтгача тираб қўйилган. Исони кўмишгандан сўнг, тирагични олишган ва тортишиш кучи натижасида тош пастга қулаган ва қабрни муҳрлаб қўйган. Ушбу тошни фақат бир гуруҳ кучли одамлар катта уриниш билан олиб ташлаши мумкин бўлган. Айнан шу сабабли, якшанбанинг эрта тонгида қабр томон шайланган аёллар, бир-бирига: “Қабр оғзидаги тошни биз учун ким ағдариб беради?” — дейишди (Марк 16:3). Бунинг устига, олийруҳонийлар тананинг ўғирланишининг олдини олиш мақсадида, Рим ҳукмдори Пилатдан қабрни қўриқлаш учун соқчилар юборишга ижозат беришини сўрашган. Рим соқчилари отряди ўн тўрт ёки ўн олти кишидан иборат бўлган. Ҳар бир соқчи ўртача олти фут ерни қўриқлашга ўргатилган. Одатда ўн олти киши, ҳар бир томони тўрт соқчидан иборат бўлган квадратни ташкил қилган. Улар бутун батальоннинг ҳужумига қарши туриб ўттиз олти ярд ерни ҳимоя қила олишлари шарт бўлган. Кун ботаётганда эса, улар қўриқланаётган жойнинг атрофида тўрт киши бўлиб қўриқлашган, қолган ўн икки киши эса қўриқланилаётган жойнинг атрофига айлана бўлиб ётишган. Уларнинг боши айлананинг марказига қаратилган. Шундай қилиб қўриқланилаётган майдонни ўғирлаш учун, ўғри олдин ухлаётган соқчиларни четлаб ўтиши (албатта буни қолган тўртта бедор соқчи кўриб турган бўларди) керак бўлган. Ҳар тўрт соатда, ухлаб куч тўплаган соқчилар навбатга турган, уларгача навбатда турган соқчилар эса ухлашга боришган. Шундай қилиб, улар бир-бирини сутка давомида алмашатириб туришган. Шуни эътиборга олиш керакки, соқчилар мулойим экскурсиячига умуман ўхшашмаган. Улар жанг учун тайёрланган хавфли тирик машиналар бўлишган. Ж. Такер ўзининг “Нероннинг рим дунёсидаги ҳаёти ва Ҳаворий Павлуснинг ҳаёти” китобида ана шундай аскарларнинг бири тўғрисида шундай деб ёзган: Унинг гавдасини ва елкасини темир ёки бронза билан қатланган чармли белбоғча қоплаб турган, улар қат-қат ёки тангачалардек жойлашган. Бошида темирли ҳимоя дубулғаси бўлган. Ўнг қўлида у машҳур рим найзасини ушлаб турарди. Бу олти футдан узунроқ бўлган мустаҳкам қуролдир, унинг учи ўткир тиғли дастаси эса ёғочдан бўлган; аскар ушбу найза билан штик сингари санча олган. Бундан ташқари у яқиндан жанг қилиш учун қилич олиб юрган. Чап қўлида қалқон...бўлган, уни фақат қўлда эмас, уни камарга осиб, ўнг елканинг орқасига осиб қўйиш мумкин бўлган. Қалқондан бемамол фойдаланиш учун, аскар ўз қиличини осиб қўйиши мумкин бўлган. Унинг узунлиги уч футгача етган. Қилични ҳам чап елкасига камар ёрдамида осиш мумкин бўлган. ...Аскар чап томонида ханжар олиб юрган. Исонинг танаси ўғирлангани тўғрисидаги афсонага ишонишниёқтирадиган кишилар, эҳтимол ўйлашадики: “ҳикоя қилинган воқеалардан бир кун олдин, қўрқоқ қуёнларга ўхшаб қочган баъзи шогирдлар, яхши қуролланган отряд, кўплаб жангларда қатнашиб чиниққан Рим аскарларига қарши жанг қилишга қарор қилишган. Улар аскарларнинг устидан ёки ғолиб чиқишган, ёки аскарлар ухлаётган вақтда, шогирдлар уларни четлаб ўтишган ва битта ҳам соқчига сездирмай, икки тонна оғирликдаги тошни юқорига итқитишган. Сўнгра, шогирдлар Исонинг танасини судраб, қаергадир яширишган ва гўё бутун дунёга ёлғонни тарғибот қилиш эвазига, улар бир неча ўн йиллар давомида кулгуларга, қийноқларга ва азобларга чидаб келишган, ахир улар бу воқеанинг ёлғон эканини билишган-ку”. Бунга ишониш жуда ҳам қийин. Гарвард Университетининг профессори Саймон Гринлиф ҳуқуқ соҳасининг мутахассисидир. У гувоҳларнинг бераётган кўрсатмасини қандай қилиб инкор этиш, улар бераётган кўрсатма ҳақиқатми ёки ёлғонми, шуни аниқлашнинг усули тўғрисида кўп йиллар давомида лекциялар ўқийди. Унинг айтишича: “агарда шогирдлар Исо ҳақиқатан ҳам ўликлардан тирилгани факт эканига тўлиқ амин бўлмасалар эди, улар ҳақиқатни гапираётганликларида қаттиқ тура олмаган бўлар эдилар”. Бугун ҳам ҳақиқатни излаётган ҳар бир киши, биринчи масиҳийлар каби, масиҳий имон аллақандай афсоналар ва ривоятларга эмас, балки мустаҳкам тарихий фактга қурилганига тўлиқ амин бўлиши мумкин. Яъни қабр бўш бўлган ва Исо Масиҳ тирилган. Ўзингиз ишонч ҳосил қилинг Исонинг танаси ўғирлангани тўғрисидаги афсонанинг бемаъни эканига ишонч ҳосил қилишингиз учун, қуйидаги вазифаларни бажаринг. Коринликларга 1 мактубнинг 15-боб, 1–8-оятлариниўқинг. Павлус қайси учта воқеани энг муҳимроқ деб ҳисоблайди: __________________________________________________ __________________________________________________ __________________________________________________ Павлуснинг айтишича, нечта одам Исонинг тирилганини кўрган? _________________________________________________ Павлус ўша беш юзта биродаларнинг кўп қисми ҳали ҳануз тирик (6 оят) деган сўзлари қандай аҳамиятга эга? __________________________________________________ __________________________________________________ __________________________________________________ Агарки ўша беш юзта гувоҳларнинг ҳар бирига сўз айтиш учун бор-йўғи беш дақиқадан вақт беришса эди, уларнинг ҳаммасини эшитиш учун қирқ икки соат вақт кетган бўлар эди. Суд жараёнида асосан фақат икки ёки уч киши кўрсатма бера олади. МАСИҲИЙЛИК ВА МАСИҲИЙЛАР ТЎҒРИСИДАГИ АФСОНАЛАР 18. РУСГА НИМА ЯХШИ БЎЛСА, ЎША НЕМИС УЧУН ЎЛИМДИР Бу дунёдаги ҳамма нарса нисбий экани тўғрисидагиафсона Стефани ота-онасига: “Менга нима яхши, нима ёмон эканини ўргатишни бас қилинг! Мен деярли ўн саккизга кирдим. Менга насиҳат беришни бас қилинг. Агар буни сизлар ёмон деб ўйласанглар, бу ҳали мен учун ҳам ёмон дегани эмас”, — деди. Стефани кўпинча ота-онаси билан бўладиган музокарада ана шундай қарши чиқавердики, у ахийри ўзи учун нима “яхши” ва нима “ёмон” эканини белгилаб олди. Шу аснода, у шайтоний ёлғоннинг қурбони бўлди. Бу ёлғон қуйидагича: “Тўғрими ёки нотўғрими, яхшими ёки ёмонми — бунинг ҳаммаси нисбийдир... энг муҳими — сен учун нима тўғрилигини тушунсанг бўлгани. Энг муҳими ўзинг учун шахсий аҳлоқ нормаларини ишлаб чиқарсанг бас”. Стефани сингари ўйлайдиган бошқалар ҳам бор. Кўплаб одамлар, ўзлари учун шахсий аҳлоқий қонунини ўйлаб топишлари мумкин деб ўйлайдилар. Улар, шунингдек, улар учун нима ёмон, нима эса яхши эканини ўзлари белгилаб, ўзларининг ҳақиқатини топа оламиз деб ўйлайдилар. Аллак Блум ўзининг: “Америкавий англовнинг чекланиши” китобида шундай деб ёзган: “ҳар қандай профессор бир нарсада тўлиқ амин бўлиши мумкин: қарийб ҳар бир талаба университетга ўқишга кираётганда, ҳақиқатни нисбий деб ўйлайди”. Аслида эса бу афсона. Аҳлоқийлик нисбий эмас. “Тўғри” ва “нотўғри” тушунчалари муҳокама қилинмайди. К. С. Льюис ўзининг “Шунчаки масиҳийлик” китобида шундай деган: Ҳар гал “тўғри” ва “нотўғри” тушунчаларини тан олмайман деб айтадиган кишини учратганингизда, амин бўлишингиз мумкинки,ўша одамнинг ўзи бир дақиқадан сўнг, бундай деганим йўқ деб туради. У сизга берган сўзида турмаслиги мумкин, аммо сиз шундай қилишга уринсангиз, кўз юмиб очгунингизгача, у сизга виждонсизлик қиляпсан дейди. Демак, “тўғри” ва “нотўғри” тушунчалари бор эканини ҳақиқатан ҳам тан олишимизга мажбурмиз. Баъзида одамлар ушбу тушунчаларни ҳисобда адашгандек алмаштириб юборадилар; лекинҳар ҳолда ушбу тушунчалар кимнингдир таъмига ёки истаги билан боғлиқ эмас, бу кўпайтириш жадвалига ўхшайди. Энг ҳайратлантирадигани шуки, ёмон нарсани яхши нарсадан фарқлаш учун сизга фалсафа маълумоти керак эмас. Ҳаворий Павлус айтганидек, ҳатто Ўн Амр тўғрисида эшитмаганларда ҳам, “...Илоҳий Қонуннинг талаблари ўз юракларида ёзилганини кўрсатадилар. Уларнинг виждони ҳамда бири иккинчисини гоҳ қоралаб, гоҳ оқловчи фикрлари бунга гувоҳдир” (Рим. 2:15). Яна Льюисанинг сузлари билан айтганда, “нима тўғри-ю, нима нотўғрилигини кўрсатадиган Конунёки коидаларнинг Йигиндиси авваллари “табиат Конуни “ деб аталар эди... чунки одамлар табиатни шундай хам билади, уни Урганишнинг ҳожати йўқ деб ўйлашган. Шунга қарамай, шундай одамлар борки, агар ниманидир сиз “ёмон” деб ҳисобласангиз, улар бу нарсалар ёмон эмаслигини қаттиқ маъқуллайдилар. Лекин улар ҳеч кимни алдай олмайдилар. Уларнинг ўзларининг қилмишларини оқлашга қаратилган ҳаракатлари ёки ҳамма нарсани нисбий деб, ҳар қанақа афсона тўқишлари, улар ўз юракларининг тўрида барибир ёмон ва яхши нарсанинг орасидаги фарқни билишлари ҳақида гувоҳлик беради. Улар машҳур саволни берган Понтий Пилатга ўхшайдилар: “Ҳақиқат нима?” (Юҳ. 18:38). Ушбу саволнинг ачинарли истеҳзоси шундаки, ўша пайт Ҳақиқатнинг Ўзи унинг қаршисида турган эди! Ўзини “йўл, ҳақиқат ва ҳаёт” сифатида намоён қилган Исо, Пилат излаган Тана бўлиб келган жавоб эди, бироқ Рим ҳукмдори Тана бўлиб келган Ҳақиқатни тан ололмади. Ўзингиз ишонч ҳосил қилинг Барча нарса нисбий экани тўғрисидаги афсона бемаъни эканига ишонч ҳосил қилишингиз учун, қуйидаги вазифаларни бажаринг. Ҳакамлар Китобининг 17-боб, 6-оятини ўқинг. Шунга ўхшаш афсона ушбу китобда айтилганидек, ўша вақтда кенг тарқалган деб айтса бўладими, чунки: “чунки ҳар бир киши, унга _________________ бўлган нарсани қилар эди”. Сулаймоннинг Хикматлар Китобининг 14-бобидан, 12-оятни ўқиб чиқинг. Бу ҳикматда, шу Китобнинг 16-боби, 25-оятида кайтарилган “инсонга тўғри булиб туюладиган” йўллар ҳақида нима дейилган? Улар қаерга олиб борадилар? Сизнинг фикрингизча, бу ҳикмат нимани билдиради? Ишаё Пайгамбар Китобининг 45-бобидан, 19-оятини ўқинг. Шу оятга кўра, ким ҳақиқатни сўзлайди ва очади? Хўшея Пайғамбар Китобининг 14-бобидан, 10-оятини ўқинг. Охирги икки қаторда қайси гуруҳ одамлари эслаб ўтилган? Кайси гуруҳга ўзингизни тегишли деб хисоблайсиз? Бошқача қилиб айтганда, сиз Раббийнинг йўлларидан юрасизми ёки уларда йиқиласизми? Юҳанно Хушхабари Китобининг 8-бобидан, 31–32-оятларни ўқинг. Исони, ягона ҳақиқат ёки ноҳақиқат мавжуд деб ўйлашига ўхшайдими ёки Унинг сўзлари бошқа нарса ҳақидами? Унинг сўзлари бўйича, нима ҳақиқатни таниб-билишнинг натижаси хисобланади? 19. ҲАММА НАРСА СОЛИШТИРИШДА АНИҚЛАНАДИ Худо ҳамма нарсани умумий махражга олиб келиши тўғрисидаги афсона Нима ҳам дердим, эҳтимол, мен дунёдаги энг ажойиб инсон эмасдирман, лекин барибир анавичалик ёмон эмасман! Қулоқ солинглар, мен бу йигит ҳақида кўп нарса айтиб беришим мумкин. Бизлар бир-биримизга яқин жойда турардик ва бирга кўча-куйларда айланардик, шунинг учун мен у ҳақда кўп нарсани биламан. У ҳар доим қўпол ва мағрур эди. Мен эса кўпинча сувдан жимроқ ва ўтлардан пастроқ юриб яшаганман. Уни бир марта милицияга олиб кетишди; мен эса ҳукуматга ҳар доим иштиёқ билан ёрдам бериб келганман. Уни бир неча марта қамашган; мен эса ҳеч қачон қонуннинг чизиғини босиб ўтмаганман. Бир бор у руҳонийнинг кўз ўнгида бир инсонга тажовуз қилди! Мен, айтганимдек, муқаддас эмасдирман, лекин бир нарсага аниқ аминман: “Ишқариётлик Яҳудо Симон Петрнинг тирноғига ҳам арзимайди!” Эҳтимол сиз, Яҳудо ўзи тўғрисида ҳеч қачон бундай гапларни айтмаган дерсиз. Лекин биз у ҳақда унинг ўрнида нималарни айтган бўлсак, ҳаммаси — ҳақиқат. Ушбу воқеанинг хотимаси барчага маълум. Яҳудо Исога хоинлик қилди ва дорга осилиб ўзининг жонига қасд қилди. Петр эса, Раббийдан воз кечган бўлса ҳам, тавба қилди ва кечирилди. У жамоатнинг энг атоқли етакчиларидан бири бўлди. Шундай бўлса-да, бизлар Яҳудо тўғрисида унинг ўрнида айтган сўзларимиз, кўплаб одамлар ҳис қилаётган нарсаларни етарлича аниқ етказади. “Эҳтимол мен, бир неча бор спиртли ичимликдан ичдим, лекин мен оғайнимга ўхшаб маст бўлмадим-ку” дейишади. Ёки: “Ҳа, мен мукаммал эмасман, лекин мен анави аёлга ўхшаб ғийбат қилмайман”. Бироқ кўпинча бу шундай жаранглайди: “Майли, мен муқаддас эмасман. Лекин анавига ўхшаганларни масиҳий деб ҳисобласалар, унда мен албатта жаннатга бораман”. Лекин аслида эса ҳаммаси бундай эмас. Мактабда ўқитувчи баҳоларни чиқариб ўртача бални чиқариши ҳаммага ёқади. Ахир бу ҳолда, ўқитувчи барча балларни кўчириб бир-бирига қўшади ва синфдаги болаларнинг сонига бўлиб ўртача бални аниқлайди, сўнг эса сизнинг балингиз ўртача балдан юқорими ёки патслигини солиштириб кўради (албатта ҳар доим шундай Энштейнлар борки, улар туфайли ўртача балнинг даражаси ўртача ўқийдиган ўқувчининг балидан анча юқорига кўтарилади). Ушбу тизимда энг ажойиби шундаки, кимнингдир баҳоси жуда ҳам паст бўлса, сиз умуман хавотирланмай имтихонни топширишингиз мумкин. Баъзи одамлар ана шундай тажрибани намуна қилиб оладилар ва шунга асосланиб ўзларининг ҳаёт ҳақидаги тасаввурларини, Худо ва ҳақиқат тўғрисидаги тасаввурларини қурадилар. Гарчи Худо ҳамма нарсани умумий махражга олиб бориши — бу афсонадир. Библияни ўқиганингизда, Худо Сюзини Жонни билан солиштириб ўтирмаслиги тушунарли бўлади. Мана бундай хулоса нотўғридир: “Хўш, Сюзи, сен Жоннига ўхашаган ёмон эмассан, шунинг учун жаннатга марҳамат. Сени эса, Жонни, учинчи рақамли эшик ортида кутишмоқда”. Бундай бўлмайди. Бир марта Исонинг олдига Никодим исмли одам келди. У фарзий бўлиб, яҳудий оқсоқоллари маслаҳатининг аъзоси эди. У ҳар доим ҳамма нарсани тўғри қилган. У тўғри гапириб келган ва тўғри ишониб келган. Лекин Исо унга: “Эй, Ник, агар жаннатга борадиган фақат бир киши бўлса ҳам, ўша одам сенсан”, — демади. Бунинг ўрнига ўнга: “...Сенга ростини айтай: агар ким юқоридан туғилмаса, Худо салтанатини кўролмайди”, — деди (Юҳ. 3:3). Сиз Женни Майерсдан яхшироқ эканингиз аҳамиятга эга эмас. Сиз Эйб Ландерсдан камроқ ичишингиз муҳим эмас. Ёки жамоатга Скотт Жексондан кўпроқ боришингиз ҳам муҳим эмас. Исонинг сўзларига кўра, сиз “юқоридан туғилишингиз” муҳимдир. Ўзингиз ишонч ҳосил қилинг Худо ҳамма нарсани умумий махражга олиб бориши тўғрисидаги афсонанинг бемаъни эканига ишонч ҳосил қилишингиз учун, қуйидаги вазифаларни бажаринг. Пастда ёзилганларни ўқинг. Библияда бўлмаган ибораларни ўчиринг: А. Ким юқоридан туғилмаса, Худо салтанатига киролмайди. Б. Ҳеч ким ўзининг манфаатини кўзламаслиги керак, аксинча бошқаларга яхшилик қилишга уриниш лозим. В. Мен ҳалол курашда ғалаба қозондим, ўзимнинг йўлимни тугатдим ва мен билган ҳар қандай одамдан яхшироқ яшадим. Г. Жамоатдаги йиғинларни қолдирманг, чунки фақат ўша ерда нажот топасиз. Д. Сенга дўстларинг очиб берган йўлдан қайтма. Е. Ҳамма нарсадан кўра кўпроқ менинг қонунларимни бажаринглар ва Худо салтанатини кўрасизлар Ж. Раббий Исо Масиҳга ишонинглар ва сизнинг уширингиз биродарингиз олиб келган ушрдан кўпроқ бўлиши учун қайғуринглар, шунда сиз ва сизнинг оилангиз нажот топади. З. Агар тавба қилмасанглар, сизлар барчангиз ҳам ҳалок бўласизлар. (Жавоблар: А (Юҳ.3:3) ва З (Луқо 13:3) дан бошқа барчасини ўчиринг.) 20. ЖАННАТДА ҲАММА БЎЛАДИ Умумий нажот тўғрисидаги афсона Якшанба мактаби дарсида Саманта: “Мен масиҳийлар, буддистлар ва мусулмонлар орасида катта фарқ йўқ деб ҳисоблайман. Барча динларнинг маъноси бирдир: барчамиз жаннатга боришни истаймиз, фақат у ерга бориш учун барчамиз турли йўлларни танлаймиз”, деб айтганидан ҳамма ҳайрон қолди. Саманта, аниқроғи, кўплаб одамлар ҳам унга ўхшаб ўйлашларини билмайди. Гарчанд уларнинг ҳаммаси ҳам чиқиб, шуни айтиш керак эмас деб ўйлайдилар, лекин улар универсалликка оғишади — яъни ҳар қандай диннинг онгли издоши жаннатга боришади деб ўйлайдилар. Ҳатто “универсал жамоатлар” ҳам мавжуд, улар шунга ўхшаш ғояларни ваъз қиладилар. Гарчи кўплар масиҳийлик имонида (масалан, Саманта)тарбия топган бўлса-да, тушунмаган ҳолда шундай деб ўйлайдилар. Аммо бу уйдирма. Бу Библия ўргатаётган таълимотга мос келмайди. Исо шундайдеган: Тор эшикдан киринглар! Чунки ҳалокатга элтувчи йўл кўп энли, дарвозаси эса кенгдир. Ана шу томон юраётганлар кўп. Ҳаётсари элтувчи йўл эса танг, эшиги жуда тордир. Бу йўлни топадиганлар оз. Матто 7:13,14 Ўйлаб кўринг: Худо инсон бўлиб келди, азоб чекиб, хочда қийналиб ўлди, токи одамлар кечиримга эга бўлсинлар ва жаннатда абадий ҳаётдан баҳраманд бўлсинлар; энди кўплаб асрлар мобайнида Унинг севгисини ё қабул қилган ё инкор этган одамларни тасаввур этинг; сўнгра ички нигоҳингизни Исонинг халос этувчи қурбонлигига ишонгани учун азоб-уқубатларга ва ўлимга дучор бўлганларга қаратинг. Ниҳоят, охирги замонни тасаввур этинг, бутун инсоният Худо қаршисида турибди, Худо эса аввалига Исонинг қурбонли севгисини қабул қилган кўплаб одамларга қараяпти, кейин эса Уни рад этган тўдага қараяпти. Сўнг эса шундай суратни тасаввур этинг: Худо барчани қулочкашлаб, шундай дейди: “Ҳа, нима ҳам дердим, бошқа гапнинг ҳожати йўқ. Ҳаммаларинг киринглар!” Бундай содир бўлмайди. Худо кимнидир дўзахда абадий азоб чекишини истагани учун ҳам эмас. Аксинча, Библия айтадики, “...У (Худо) ҳеч кимнинг ҳалок бўлишини истамай, ҳамма тавба қилсин, деб сабр-тоқат билан кутиб турибди” (2 Бутрус 3:9). Универсалчилар шундай хулосалар келтирадилар: “Мен севувчи Худо қандай қилиб кимнидир дўзахга юборишини тушунмайман”. Лекин Худо одамларни дўзахга юборишга интилмайди. У азобларга чидаш учун ва Унга ишонганларга абадий ҳаёт ато этиш учун келди. Ҳаммаси аксинча, одамларнинг ўзлари абадийликни қаерда ўтказишни ўзлари танлашлари мумкин. Библияда аниқ ёзилганки, кўплар ўжарлик қилиб Худонинг севгисидан воз кечадилар ва абадийликни дўзахда ўтказишни танлайдилар. Айнан шунинг учун масиҳий Исо Масиҳнинг амрини бажариши лозим: “...боринглар ва барча халқларга ўргатинглар” (Матто 28:19), чунки Библиянинг айтишича, бир куни тавба қилиш учун имконият қолмайди. Ўзингиз ишонч ҳосил қилинг Умумий нажот тўғрисидаги афсонанинг бемаъни эканига ишонч ҳосил қилишингиз учун, ушбу вазифани бажаринг. Юҳанно Хушхабарининг 6-боб, 68-оятини ўқинг. Исонинг кетидан борувчиларнинг кўплари, Уни қолдиришганда, Исо Симон Петрга ва бошқа шогирдларига шундай деди: “Сизлар ҳам кетишни истамайсизларми?” Бунга Бутрус нима деб жавоб берди? Унинг: “Раббий, биз кимга борайлик?” деган саволи нимани англатади? Ушбу оятда Бутрус жаннатга боришнинг нечта йўли борлигини айтди? Юҳанно Хушхабарининг 14-боб, 6-оятини ўқинг. Исонинг Ўзи бу ерда жаннатга қандай қилиб бориш мумкинлиги тўғрисида айтяпти. Исо ушбу оятда Худога бориладиган нечта йўл бор деди? “Фақат Мен орқали” деган сўзлари нимани англатади? Ваҳий китобининг 20-боб, 12–15-оятларини ўқинг. Библияда Ҳукм кунида нима содир бўлиши тўғрисида аниқ башорат бор. Ушбу оятларга кўра, ҳамма одамлар жаннатга борадими? Ҳаёт китобига номлари ёзилмаган (улар ердаги ҳаётларида ўз ихтиёрлари билан қарор қилган) одамлар билан нима содир бўлади? Бир неча дақиқангизни ибодатга бағишланг ва Коринфликларга 2 мактубнинг 13-боб, 5-оятида берилган саволларга синчковлик билан жавоб беринг. 21. НИМАНИ БИЛИШИНГИЗ ЭМАС, КИМНИ БИЛИШИНГИЗ МУҲИМДИР Масиҳийлик — бу идеология экани тўғрисидаги афсона Татиллардан сўнг учрашиб, ғарбнинг машҳур университетларидан бирининг талабалари бўлмиш Майк ва Брэндон ўзларининг севимли узтозлари ҳақида муҳокама қилишарди. “Тасаввур қиляпсанми, Ғарб цивилизациялари бўйича курсни яна Стэндиш ўқирмиш!” — деб Майк нола қиларди. — Бу йигит — ғирт нацист! Ҳеч қуриса Англиянинг тарихи тўғрисида Нилон ўтади”. “Ҳа-а-а. Менга эса яна Кристос дарс беради” — деди Брэндон. “Ростданми, қандай зўр-а? Қайси фандан?” “Ҳаммасидан”. “Ҳаммасидан?” “Ҳа”. “У кўп контрол ишлари беряптими?” “Йўқ”. “Сизлар унинг дарсларини ёдлашларингиз шартми?” деб сўради Майк. “Йўқ,” — деб жавоб қилди Брэндон. “Унда Кристос сизларга қанақа вазифалар беради?” “Умуман олсак, уни яхшироқ билиб олиш керак. Унинг ўзи у билан танишишимизни ҳоҳлайди, унинг қандайлигини билиб, у билан ўзаро муносабатлар қуришимизни истайди”. Бундай устозни тасаввур этиш қийин-а? Лекин у ҳақиқатан ҳам бор. Кўплаб одамлар масиҳийликни, бошқа динлар сингари доктриналар тўплами ёки аҳлоқ қоидалари йиғини, фалсафа ёки иделогияда қурилган имон тизими деб ҳисоблайдилар. Бироқ бу афсона. Масиҳийлик буддизмга, ёки исломга, ёки конфуцийликка умуман ўхшамайди. Охирги учта динларнинг асосчилари асосан шундай дейишган: “Мен буни ва буни ўргатяпман. Менинг таълимотимга ишонинглар. Менинг фалсафамга эргашинглар”. Исо эса шундай деган: “Менинг ортимдан эргаш” (Матто 9:9). Жаҳон динларининг етакчилари сўрашган: “Менинг таълимотим тўғрисида қандай фикрдасизлар?” Исо эса шундай деган: “Сизлар Мени ким деб ўйлайсизлар?” (Луқо 9:20, муаллифларнинг курсиви). Кўплаб у ёки бу диннинг эътиқодчилари ўзларига шундай савол беришлари лозим: “Мен қандай идеологияга ишонаман?” Матонатли масиҳий ўзидан сўраши керак: “Масиҳ деб аталган Исо учун нима қила оламан?” (Матто 27:22). Масиҳийлик дин эмас. Масиҳийлик — бу ўзаро муносабатдир. Масиҳийлик имон тизими ёки доктриналар тўплами ҳам эмас. Масиҳийликда энг муҳими — Шахсдир (Исо). Шу боис Исонинг устидан бўлган суд — ўзига хосдир. Ахир кўплаб суд музокараларида айблов, айбланувчи қилган жиноятига асосан қурилади-ку. Исони эса, Унинг Шахсияти учун суд қилишди. Марк Хушхабарчи Исони синедрион олдида қандай суд қилганликлари тўғрисида ёзаётганда, суд жойида бир неча туҳматчилар, сохта гувоҳлар бўлганлигини эсга айтиб ўтган, уларнинг кўрсатмалари қарама-қарши бўлган ва жуда шубҳали бўлган. Сўнг Маркнинг ёзишича: “...олийруҳоний Ундан сўраб деди: Сен Барҳаётнинг Ўғли Масиҳмисан?” Шунда Исо, “Барҳаётнинг” деган сўзни эшитиб жавоб қилди: “Ҳам бу Мен”. “Барҳаёт” сўзи яҳудийлар учун Худони англатарди. Олийруҳоний синедрион ҳукм чиқаришини кутиб ўтирмай, кийимларини йиртиб ташлади, шу билан Исо куфр қилди ва Ўзини Худо деб эълон қилди деб билдирди. Шу аснода, суддаги ихтилофлар Масиҳнинг шахси тўғрисида саволлар туғдирди — У ким экан? Айнан шу нарса билан масиҳийлик фарқ қилади. Бу идеология эмас; масиҳийлик Масиҳда қурилган ва масиҳийлик Масиҳ билан ўзаро муносабатда бўлишни талаб этади. Масиҳийлик имонининг ҳаққонийлиги Исо Масиҳ Худонинг Ўғли Мессия эканлиги билан тасдиқланади. Айнан шунинг учун Исо билан фарзийларнинг ўртасида келишмовчилик пайдо бўлди. Фарзийлар энг муҳими Қонунни, Библиянинг қоидаларини қаттиққўллик билан бажаришдир деб ҳисоблашган. Исо эса асосан шундай деган: “Йўқ бундай эмас. Қонунга бўйсуниш — Мен билан бўлган ўзаро муносабатларнинг натижаси бўлмоғи лозим. Менинг таълимотимга эргашишсизларни масиҳий қилмайди. Сизлар Мен билан севгида қурилган шахсий ўзаро муносабатлар орқали ҳақиқий масиҳий бўла оласизлар”. Ўзингиз ишонч ҳосил қилинг Масиҳийлик — бу идеология экани тўғрисидаги афсонанинг бемаъни эканига ишонч ҳосил қилишингиз учун, қуйидаги вазифаларни бажаринг: Матто Хушхабарининг 26-боб, 63–65-оятларини ўқинг. Олийруҳоний Исодан Унинг нималар қилганини ва Унинг кимлиги тўғрисида сўради. Исо нима деб жавоб берди? Олийруҳоний қандай таъсирланди? Марк Хушхабарининг 15-боб, 37–39-оятларини ўқинг. Исонинг хочдаги ўлимига гувоҳ бўлган юзбоши нима деди? Юзбоши Исонинг таълимоти тўғрисида айтдими ёки Унинг Ўзи ҳақида айтдими? Матто Хушхабарининг 27-боб, 41–43-оятларини ўқинг. Исонинг устидан кулган одамларнинг сўзлари бўйича Исо Ўзи тўғрисида нима деган? 22. ЗАКОВАТЛАРГА КИРИШ ТАҚИҚЛАНАДИ Ақлли одам масиҳий бўлолмаслиги тўғрисидаги афсона Вальдо кўча бўйлаб ўйланиб, шошилмай борарди. У Жамоат томонга бораётган эди. У: “анча вақтдан буён Худодан қочиб юрдим ва энди бунга чек қўйишим керак”,— деб ўйларди. “Бу бундай давом этиши мумкин эмас, — деб ўйларди. — Мен бу айбдорлик ҳиссига бошқа чидай олмайман, мен гуноҳкорлигимни, ҳаётимда нимадир етишмаётганини ҳис этишдан чарчадим”. У шундай қилиб гумбазлари ва томлари самогача кўтарилган тошли жамоатхона томон борарди. “Гўзал бино, — дерди у ичида. — Бу кетма-кет қурилаётган баланд иморатлардек эмас”. Бир неча даҳа ўтиб, у жамоатхона олдига келди. У ёғочли эшик олдида озгина туриб, хотиржам бўлишга уринди. Ниҳоят у чуқур нафас олиб, зиналар устидан юриб, ичкарига кирди. Ичкарига кириб, у қуёшнинг нурига ўрганган кўзларини, жамоатнинг залида хира ёруқликка ўргатиш учун кириш эшиги олдида тўхтаб турди. “Киришни истайсизми?” Ушбу овоз Вальдони ларзага келтирди. У аёл кишини бирданига сезмай, овоз келган томонга ўгирилди. Унинг рўпарасида, сочи оқарган, орқаси букри бўлган кичкина аёл турарди. Аёл яна: “Сиз киришни истайсизми?” — деди. “Эй, ҳа, истайман, — деб жавоб қилди Вальдо”. “Унда манзур тутасиз, миянгизни беринг”. Вальдо хато эшитганига амин эди. Лекин аёл ўша сўзларни қайтариб айтди ва иккинчи гал унинг сўзлари жуда аниқ эди. Аёл: “Миянгизни топширинг, илтимос”, — деди. “Миямни?” “Ҳа. Ахир сиз жамоатга киряпсиз-ку, шундай эмасми?” Вальдо бошини қимирлатди. “Сиз Масиҳнинг ортидан боришни, масиҳий бўлишни қарор қилдингизми?” У: “Ҳа” — деди. “Унда сиз миянгизни шу ерда топширишингиз керак. У сизга бошқа керак бўлмайди. Биз миянгизнинг устига сизнинг исмингиз ёзилган тахтачани осиб қўямиз. У бу ерда қўриқланади ва унга шикаст етмайди. Хавотир олманг, ҳар доим шундай қилинади. Агар сиз масиҳий бўлишни истасангиз, миянгиздан воз кечишингизга тўғри келади”. Албатта Вальдо тўғрисида бўлган ушбу ҳикоя — уйдирма. Лекин ушбу ҳикоя кўплаб одамларнинг масиҳий инсон бўлиш тўғрисидаги одатий фикларини баён этишга ёрдам берди. Улар, масиҳий бўлиш учун онгдан воз кечиш керак, бошқача сўзлар билан айтганда, ўз заковатларини қурбон қилишлари ва рационал фикрлашни тўхтатиш лозим деб ўйлайдилар. Бу афсона. Инсоният тарихидаги кўплаб буюк олимлар масиҳий бўлишган. Уларнинг орасида Павлус, Мартин Лютер, Жон Кальвин, Жон Беньян, Дитрих Бонхоффер, Фрэнсис Шеффер. Масиҳий бўлмоқ — бу ўзимизнинг онгимиз билан мудом қарама-қарши бўлиб қолиш дегани эмас. Бу уни янада мукаммал ва бутун қилиш демакдир. Инсон масиҳий бўлганда, унга ғалати ва боғламсиз бўлаклардек туюлган дунё бир бутун дунё эканини кўришни бошлайди. К. С. Льюис ўзининг таржимаи ҳолида, ёшлик чоғида Хушхабардан қочиб юриб, унга кескин қаршилик кўрсатганини ҳикоя қилиб беради. Чунки у масиҳийликни заковатсиз тизим деб ҳисоблаган. Бироқ ушбу тўсиқ йиқилиб кетган ва у “қувончдан ҳайратга тушган”. У тавба қилганидан сўнг, унинг тасаввури ривожланганини ва ижодкорлик кучини уйғотганини сезди. У ўзининг адабий асарлари, жумладан, “Баламута мактублари” ва барча томонидан севилган “Хроникаси Нарни” асари билан машҳур бўлди. Лью Уоллес масиҳийликнинг асоссиз эканини далиллашни қарор қилди. У ўзининг одатдан ташқариг бўлган заковатли ва ижодий қобилиятларини ишга солишни бошлади, лекин Хушхабарнинг кучи, классик асари бўлмиш “Бен Гур”ни ёзган муаллифни имонга келтирди. Британиялик юрист Фрэнк Морисон Исо Масиҳнинг хочга тирилишини инкор этадиган китобни ёзишга уринган. У олдига қўйган мақсадга эришиш учун фидокорлик қилиб, синчковлик билан изланишлар олиб бориб, тарихий далилларни тўплади. Натижада унинг онги ва заҳмати муқаррар хулосага олиб келди — Исо Масиҳ ўликлардан тирилди! Шундай қилиб, Фрэнк масиҳий бўлди. Хушхабар сиздан заковатли қобилиятларингиздан воз кечишингизни талаб этмайди. Аксинча, у ўзингизнинг онгингизни иложи борича кўпроқ ишлатишингизни талаб қилади, токи сиз Павлус сингари:“...мен Инжилдан ор қилмайман. Аввало яҳудий, сўнг турли халқдан имон келтирган ҳар бир киши учун Инжил Худонинг халоскорлик қудратини етказувчи Хушхабардир” (Рим. 1:16) . Ўзингиз ишонч ҳосил қилинг Ақлли инсон масиҳий бўлолмаслиги тўғрисидаги афсона бемаъни эканига ишонч ҳосил қилишингиз учун, ушбу вазифаларни бажаринг. Юҳанно Хушхабарининг 8-боб, 32-оятини, Бутруснинг1 мактуби 3-боб, 15-оят; муқаддас Ҳаворийлар фаолияти китобининг 17-боб, 2–4-оятларини ўқинг. Шунингдек, шу китобнинг, 17-боб, 16–34-оятлариниўқинг. Ушбу оятларда Павлуснинг Афинада бўлгани тўғрисида, у эпикурчи ва стоик файласуфлар, Арестепанинг фикрловчилари билан тўқнаш келгани тўғрисида ҳикоя қилинган. 23-оятга эътибор беринг. Павлус афиналиклардан идрокли фикрларингизни қолдиринглар деб сўрадими?Павлус уларга уларнинг таълимотининг камчиликларини ўзининг билими билан тўлдиришни таклиф қилдими? Афинада тавба қилганларнинг орасида Арестепанинг аъзоси, буюк мутафаккир бўлган (34-оят). У ким? 23. ЖЕФФ ВА ПРОФЕССОР Кўр-кўрона имон тўғрисидаги афсона Профессор: “Демак, сиз масиҳийсиз?” — деб, ўзини устун кўрсатиб, соқолини силаб қўярди. Коллежнинг биринчи курс талабаси Жефф, унинг сўзларидан жуда ҳаяжонга тушиб, унга аудиторияда ўтирган барча талабалар буни сезгандек туюлди. Профессор давом этиб: “Унда менга айтинг-чи, Исо ўликлардан тирилганини юз фоиз исботлай оласизми?” — деди. Жефф бироз йўталиб, жавоб қилиб: “М-м, йўқ”, — деди. Унинг овози сичқоннинг чийиллашига ўхшар эди. Профессор: “Ана кўряпсизми? — Бу кўр-кўрона эътиқод. Бу жоҳил, мулоҳазасиз, умуман мантиққа эга бўлмаган имондир”, — деди. У доскага қайтди, камситилган Жефф эса танаффусгача қизариб ўтирди, унинг руҳи синган эди. Ёшлигимда ушбу йигитнинг ўрнида бўлганимда эди, мен профессор фикрига тўлиқ қўшилган бўлар эдим. Ўшанда мен ҳам масиҳийлик имони — бу кўр-кўрона имон деб ўйлар эдим ва масиҳийликнинг асоссиз эканини далиллаш мақсадида уни ўрганишга қарор қилдим. Бироқ масиҳийликни тарихий ва библиявий назардан қанча кўп ўрганган бўлсам, унинг идрокли, тушунарли имон эканига шунча кўп ишонч ҳосил қилардим. Исо Унинг ортидан эргашганларга шундай деган: “Ҳақиқатни билиб оласизлар ва ҳақиқат сизларни озод қилади” (Юҳ. 8:32). У: “Сизлар ҳақиқатни инкор этишингиз лозим” деб айтмаган. У: “Сизлар ҳақиқатга зид равишда ишонишингиз керак”, деб ҳам айтмаган. У: “Ҳақиқатни билиб оласизлар ва ҳақиқат сизларни озод қилади”, деб айтган. Исо бизни заковатдан воз кечишга даъват қилмаган. Исо бизни фикр юритмай ишониб яшашимизни истамайди. Масиҳий имон фактларга асосланган. Жеффнинг имонига қарши курашган профессорнинг ўйлашича, агарда сиз бирор нарсани юз фоиз аминлик билан исботлай олмасангиз, унда бу на фойдага ва на ҳақиқатга эга. У шунингдек, масиҳийлик имонини кўр-кўрона имон деб ҳисоблар эди, чунки Исонинг илоҳий эканини ва тирилганини 100% исботлаб бўлмайди. Бу афсона. Бизлар келажакда бўладиган воқеаларни олдиндан айтиш қийин бўлган дунёда яшамоқдамиз. Бу бирор нарсани юз фоиз аниқлик билан исботлашнинг иложи йўқлигини билдиради. Математика бундан мустасно. Автомобилларни ишлаб чиқарувчилар уларнинг янги моделлари хавфсиз эканини юз фоиз аминлик билан исботлай олмайдилар. Лекин машиналар кўплаб қийноқли синовлардан ўтказилиши турган гап. Суд иштирокчилари, гумонланувчи ушбу жиноятни содир этганини юз фоиз аминлик билан исботлай олмайдилар. Гарчи гумонланувчи айбини тоза юракдан тан олган бўлса ҳам, ҳар доим кутилмаган вазиятлар мавжуд. Масалан, у кимнидир ҳимоя қилиш учун алдаётган бўлиши мумкин, ёки уни ушбу айбни тан олишга мажбурлашган бўлиши мумкин. Лекин суд қатнашчилари хулосага келиш учун фактларни кўриб чиқишади. Ушбу фактлар “ҳар қандай шубҳалар”дан устун бўлади. Ҳудди шунингдек, Масиҳнинг тирилишини ҳам, Унинг илоҳийлигини ҳам юз фоиз аминлик билан исботлаб бўлмайди. Лекин масиҳий имон — бу кўр-кўрона имон дегани эмас. У етарлича сондаги фактларга эга. Ушбу фактлар тўғридан-тўғри далиллар деб ҳисобланмайди, чунки у ҳолда улар юз фоиз аминликни берган бўларди. Лекин улар етарлича. Ҳаворий Юҳанно ўзининг Хушхабарида шундай ёзган: “Исо бу китобда ёзилмаган бошқа бир талай ибратли мўъжизаларни Ўз шогирдларига кўрсатди” (Юҳанно 20:30). У бу билан нима демоқчи? Юҳанно, Библияда ўқиш мумкин бўлган мўъжизалардан ташқари, Исо янабошқа кўплаб мўъжизалар яратгани тўғрисида айтган. Шунинг учунушбу мўъжизалар Унинг илоҳийлиги исботидир. Юҳанно келтираётган факт бунинг тўғридан-тўғри далили эмас. У шундай ёзади “Булар эса Исо — Худонинг Ўғли, Масиҳ эканлигига ишонишингизучун ва ишониб, Унинг номи билан ҳаётга эришишингиз учун ёзилган” (Юҳанно 20:31). Юҳанно ушбу (30–31) оятларда гувоҳликлар тўғридан-тўғри далил ҳисобланмаслиги, бироқ уларнинг ўзи етарли экани тўғрисида айтмоқда. Француз математиги, файласуф ва олим Блез Паскаль масиҳий имон ҳар қандай инсонни ишонтириш учун етарлича сондаги фактларга ва гувоҳликларга эга деб айтган. Албатта, агарда киши ушбу имонга қарши бўлмаса. Аслида эса Худонинг ҳақиқатига ишонишни истамайдиганларучун, ҳеч қанақа далиллар ҳеч қачон етарли бўлмайди. Ўзингиз ишонч ҳосил қилинг Кўр-кўрона имон тўғрисидаги афсона бемаъни эканини исботлаш учун қуйидаги вазифаларни бажаринг. Юҳанно Хушхабарининг 20-боб, 30, 31-оятларини ўқинг. Нима сабабдан Юҳанно Исонинг “Масиҳ, Худонинг Ўғли” экани тўғрисида гувоҳлик ёзган? Нима сабабдан“Унинг номи билан ҳаётга” эга бўлиш тўғрисида ёзган? Нимага (ёки кимга) ишониш тўғрисида ёзган? Луқо Хушхабарининг 1-боб, 1–4-оятларини ўқинг. Луқо ўз Хушхабарини қандай қилиб ёзгани тўғрисида таърифлаш учун қандай сўзларни танлади (3-оят)? Эътибор беринг, Луқо ўз Хушхабарини Теофил исмли кишига юборган. Луқо Исонинг ҳаёти ва Унинг таълимоти ҳақида “батафсил қилиб ёзгани” дан сўнг қандай натижани кўзлаган? Сиз ушбу гувоҳликни “синчковлик билан ўрганиш”ни мақсад қилиб олдингизми? “Токи сенга ўргатилган таълимот ҳақиқийлигига ўзинг ишонч ҳосил қилгин?” (Луқо1:1) 24. АВРАМ ЛИНКОЛЬН ВАЭРТАЛАБ СОАТ 10 ГА БЕЛГИЛАНГАН ТАРИХ ИМТИҲОНИ Илмий исботнинг муҳимлиги тўғрисидаги афсона Мен ҳозиргина Американинг энг машҳур университетларидан бирида лекциямни ўқиб тугатдим ва эшиттириб ўтилган материаллар бўйича бирор кишининг саволи борми деб сўрадим, шунда аудиториянинг тўридаги қаторларнинг биридан овоз чиқди: “Бир дақиқа, жаноб”. Ёш йигит менга: “Мен аспирантман ва илмий тадқиқотлар билан шуғулланаман, шунинг учун илмий далилларга эга бўлмаган нарсаларга ишонгим келмайди. Сиз Исо Масиҳнинг тирилгани тўғрисидаги фактни исботлай оласизми?” — деб сўради. Мен: “йўқ”, — деб жавоб бердим. Шунда аспирант мағрур тиржайди. Мен унга: “Албатта-да, ахир сиз ўзингизнинг назарияларингизни ҳаққонийлигини исботлай олмайсиз-ку”, — дедим. Илмий далил назорат қилиб бўладиган вазиятда, бир хил ҳаракатнинг қайтарилишига асосланган бўлиб, уни кузатиш, маълумотларни рўйхатга олиш ва шу аснода хулоса чиқариш лозимдир. Илмий далил — бу экспериментларнинг ва кузатувларнинг натижасидир. Мана, илмий эксперимент қандай бўлиши лозимлигининг бир мисоли. Оқ халатларда эркак ва аёл лабораторияга киришди: аёлнинг қўлида папка ва қалам, эркакнинг қўлида эса кичкина оқ рангли бир бўлак жисм. Эркак киши оқ рангли бир бўлак жисмни шишали идишдаги сувга ботиради. Ушбу идишдаги сув оддий краннинг сувидир. Жисм тезлик билан юзага сузиб чиқади. Аёл қоғозда натижаларни сақлаб қолиш учун кўрганини ёзиб боради. Эркак жисмни идишнинг тагига яна чўктиради. Жисм юзага сузиб чиқади. Аёл эса яна ёзиб қўяди. Эркак чўктиради. Жисм сузиб чиқади. Аёл эса ёзиб қўяди. Ушбу экспериментни бир неча бор бажариб, назорат қилинган вазиятда, кузатиб ва ёзиб борилган натижалардан сўнг, олимлар фил суягидан ишлаб чиқарилган совун сувнинг устида сузиб туришини хулоса қиладилар. Буни илмий исботланган факт деб ҳисоблаш мумкин. Афсуски, кўплаб одамлар агар сиз бирор нарсага илмий далиллар келтира олмасангиз, буни ёлғон ёки шубҳали деб ўйлайдилар. Бироқ бу афсона. Илмий усул — бу ниманидир исботлашнинг ягона йўли эмас. Агар бу шундай бўлганида эди, унда Авраам Линкольн қачонлардир Қўшма Штатларнинг президенти бўлганини исботлай олмаган бўлардингиз, шунинг учун ушбу воқеа қайтарилиши мумкин эмас. У фақат ўтмишда бор. Ҳудди шунингдек сиз ўтган жума куни соат 10 да тарих фанидан жуда қийин имтихон бўлганини ҳам исботлаб беролмайсиз. Сиз кузатувлар олиб борилган, маълумотлар қайд этилган, назорат қилинган вазиятда ҳам буни бир неча бор такрорлай олмайсиз. Бу бир марта содир бўлади. Чунки бу тарих. Лекин Авраам Линкольннинг борлигини ёки ўтган ҳафта тарихдан имтихон бўлганини илмий исботлаб бўлмаса ҳам, ушбу воқеалар содир бўлмаган дегани эмас. Ушбу вазиятлар ўтмишда ўз жойига эга бўлганини исботлаш мумкин. Уларнинг бор бўлганини исботлашнинг усули “тарихий фактларни юридик аниқлаш усули” деб аталади, ёки яхшироқ айтсак, “гувоҳларнинг кўрсатмалари услуби”. Воқеа ҳақиқатан ҳам содир бўлганини гувоҳларнинг кўрсатмалари ёрдамида исботлаш мумкин, бунинг учун далилларнинг учта услубини кўриб чиқиш лозим: оғзаки гувоҳликлар(кўрсатмалар), ёзма гувоҳликлар ва ашёвий далиллар. Бу тусдаги “жиноий белгилар” ҳар куни бутун дунёдаги судларда ўз ифодасини топган. Ушбу далиллар ёрдамида ҳар қандай тарихий воқеанинг мавжуд бўлганини тасдиқлаш мумкин. Масалан, қандай қилиб (гувоҳларнинг кўрсатмалари усули билан) ҳақиқатан ҳам америкада қачонлардир Авраам Линкольн исмли президент бўлганини исботлаш мумкин? Унинг ҳукмронлиги давридаги гувоҳларни топишнинг иложи бўлганда эди, сиз уни билган, учратган ва унинг сўзларини эшитган одамлардан интервью олган бўлар эдингиз, — бу оғзаки гувоҳлик бўлган бўларди. Сиз у ёзган мактубларнинг нусхасини, уни ўлдирилгани тўғрисида маълумот берган газеталарни тўплаган бўлар эдингиз ва у ҳақда ёзилган китобларни топган бўлар эдингиз — бу ёзма гувоҳликлар. Ниҳоят, ашёвий далиллар — унинг чўнтак соатлари, унинг ўзининг суратини ва туғилган жойини, ҳаттоки шакар идишини далил сифатида тақдим этган бўлар эдингиз. Ўтган ҳафта соат 10 да сизда ҳақиқатан ҳам тарихдан имтиҳонбўлганини қандай қилиб исботлаш мумкин? Гувоҳларнинг кўрсатмали усули асосида: сизнинг ўқитувчингиз бунга гувоҳлик бериши мумкин, сиз ўзингизнинг имтиҳон ишингизни, унда қўйилган сана ва баҳони (агар албатта, уни ота-онадан яшириш керак бўлмаган бўлса) ва ниҳоят мактаб суратчиси томонидан имтиҳон вақтида туширилган суратни қидириб топишингиз мумкин эди. Илмий усул чекланган. Унинг ёрдамида олдин содир бўлган ҳодисаларнинг ҳаққонийлигини исботлаб бўлмайди. Наполеон Ватерлоода мағлуб бўлганини, ёки ХVIII асрда вабо касаллиги 150 000 кишини ҳаётдан олиб кетганини, Исо ўликлардан тирилганини исботлаб беролмайсиз, чунки бир хулоса чиқариш учун, ушбу ҳодисаларни кузатув олиб бориш мумкин бўлган ва маълумотларни тўлаш мумкин бўлган назорат вақтида такрорлаб бўлмайди. Бироқ тарихий ҳодисаларнинг ҳаққонийлигини гувоҳларнинг кўрсатмалари услуби ёрдамида исботлаш мумкин. Бунинг учун ҳодисаларнинг ҳаққонийлигини шубҳасиз тасдиқлайдиган оғзаки, ёзма ва ашёвий далилларни тақдим этиш лозим. Шу аснода, Исонинг тирилишини илмий усул ёрдамида исботлаб бўлмагани сабабли ёлғон ёки шубҳали деб ҳисоблаш — бу афсонадир. Исонинг ҳаёти ва хизмати, Унинг мўъжизалари ва Унинг тирилиши, ушбу фактлар исботланиши мумкин — ва гувоҳларнинг кўрсатмалари ёрдамида исботланган. Ўзингиз ишонч ҳосил қилинг Илмий далиллар муҳимлиги тўғрисидаги афсонанинг бемаъни эканига ишонч ҳосил қилишингиз учун, қуйидаги вазифаларни бажаринг. Юҳанно Хушхабарининг 20-боб, 1–9-оятларини ўқинг. Ушбу оятларда Исонинг тирилишини исботлайдиган қандай ашёвий далиллар эсга олинган? Юҳанно Хушхабарининг 20-боб, 10–29-оятларини ўқинг. Ушбу оятларда, Исонинг тирилишидан турлича таъсирланган нечта гувоҳлар ҳақида айтиб ўтилган? Ниҳоят, 1 Коринфликларга мактубининг 15-боб, 3–8-оятларини ўқинг. Ушбу оятларда тирилишнинг нечта гувоҳлари санаб ўтилган? Гувоҳларнинг кўрсатмалари услуби тўғрисида билиболганингизни эътиборга олсак, Масиҳ тирилишининг бошқа далилларини мисол қила оласизми? 25. ДИМЛАНГАН ПОМИДОРЛАРВА КРОССОВКАЛАР Бошни айлантириш тўғрисидаги афсона Кўплаб одамларда масиҳийликка кириш — “бошни айлантириш”га ўхшаган махсус психологик таъсирнинг натижасида содир бўлади деган фикр пайдо бўлган, гўёки одамни ишонарли сўзлар билан ва ҳиссиёт билан ҳикоя қилиб берилган масиҳийча “афсоналар” ёрдамида лақиллатишади деб ўйлайдилар. Улар шунингдек, масиҳийлар фақатгина хом хаёллар билан яшайдилар деб ўйлайдилар. Бошқача сўзлар билан айтганда, улар ўзларини ва бошқаларни синчковлик билан ўйлаб чиқилган ақлий ўйинлар ёрдамида калака қиладилар ва бу уларнинг хулқ-атворини ўзгартиради. Бу афсона. Тарих дарсида кўтарилган бахсларнинг бирида, мен қандай қилиб Масиҳга ишонганимни айтишни бошладим. Мен ҳикоямни тугатганимдан сўнг, ўқитувчи менга шундай деди: “Қулоқ солинг Макдауэлл, бизга гувоҳликлар эмас, фактлар керак. Мен ҳам масиҳий бўлгандан сўнг ҳаёти ўзгарган кўплаб одамларни бутун дунё бўйлаб учтратганман”. “Ташаккур, — дедим мен. — Ҳикоямни қисқача қилиб тугатишимга ижозат беринг, сўнгра мен сизнинг эътирозингизга жавоб бераман”. Бир неча дақиқадан сўнг мен ўқитувчининг эътирозига қайтдим. “Кўплар ўша бир хил риторик саволни беришади: “Хўш, Масиҳ сизнинг ҳаётингизни ўзгартирган бўлса нима бўпти?” Шунга қарамай мен ушбу саволга жавоб беришга ҳаракат қиламан. Мен учун Исо Масиҳнинг 2000 йил олдин тирилганини, миллионлаб одамларнинг ҳаёти тўлиқ ўзгараётганини тасдиқлайди. Уларда имон пайдо бўляпти ва улар Исо Масиҳ билан шахсий ўзаро муносабат қуряптилар. Гарчи бу одамлар турли табақаларга тегишли бўлса-да, гарчи турли халқлардан бўлса-да, уларнинг ҳаёти ғаройиб тарзда бир хил ўзгармоқда. Инсон Исо Масиҳга ишонса — фарқи йўқ, майли, у энг истеъдодли профессор бўлсин ёки энг жоҳил ёввойи одам бўлсин — унинг ҳаёти ўзгаришни бошлайди. Баъзилар менга, сен истаган нарсани чиндек тасаввур этяпсан дейиши мумкин, ёки менинг фикримга қўшилсалар ҳам, бу ҳеч нарсани исботламаяпти дейишлари мумкин. Бироқ масиҳий учун унинг субъектив тажрибаси ўз остида мустаҳкам асосга эга — объектив воқелик. Ушбу объектив воқелик — Исо Масиҳ ва Унинг тирилишидир”. Мен синфга мурожаат қилиб дедим: “Масалан, айтайлик, аллақандай талаба ушбу синфга кириб: “Эй, болалар, менинг кроссовкамнинг ичида димланган помидор бор. Ушбу помидор менинг ҳаётимни ўзгартирди. У менга тинчлик, севги ва қувонч берди, буларни мен олдин ҳеч қачон ҳис этмаганман. Бундан ташқари, энди мен юз метрга ўн соня ичида югуриб ўтаман”, — дейди. Мен синфга қараб табассум қилдим. “Бундай талаба билан баҳслашиш жуда мушкул, агар унинг ҳаёти унинг сўзларини тасдиқлаётган бўлса. Айниқса, агар у айлана югуриш йўлакчалиридан учиб ўтса. Шахсий гувоҳлик кўпинча бирор нарсанинг мавжуд эканини тасдиқлайдиган субъектив далил бўлади. Шунинг учун субъектив тажрибани аллақандай фойдасиз деб четлаш керак эмас. Бироқ субъектив тажрибанинг ишончли эканини аниқлайдиган иккита мезон мавжуд. Биринчидан, ушбу аниқ субъектив тажрибанинг ортида қанақа объектив воқелик яшириниб турибди? Иккинчидан, бунга ўхшаш субъектив тажриба яна нечта одамда бўлган? Агар ушбу мезоннинг иккаласини ҳам кроссовкадаги димланган помидор воқеасига қўлласак, бундан нима келиб чиқади? Биринчи саволга талаба шундай жавоб берган бўлар эди: “Менинг субъектив кечинмаларим ўнг кроссовкада ётган димланган помидор билан боғлиқдир”. Унда унинг кетидан иккинчи савол ҳам чиқади: “Ушбу синфда, ушбу университетда, ушбу мамлакатда, ушбу қитъада ва ҳоказо, ўнг кроссовкада димланган помидор қўйишгандан сўнг ўшандай севгини,тинчликни ва қувончни ҳис этган ва анча тезроқ югуришни бошлаган нечта одам бор?” Мен ушбу саволни берганимдан сўнг синфда қаҳқаҳа кўтарилди. Буни ҳам тушунса бўлади. Иккинчи саволнинг жавоби аён: “Бунақа одам бошқа йўқ!” Бироқ келинг ушбу иккита мезонни масиҳийлар ҳис этадиганнарсаларга қўллаймиз. 1. Менинг субъектив тажрибам ортида — яъни ҳаётимнинг ўзгариши ортида қанақа объектив воқелик яшириниб турибди? Жавоб: Масиҳнинг Шахси ва Унинг тирилиши. 2. Ушбу объектив воқелик — Исо Масиҳнинг борлиги билан боғлиқ бўлмиш субъектив тажриба яна нечта одамларда бўлган? Жавоб: турли табақа, турли миллат ва турли касбга эга бўлган миллионлаб одамлар Исо Масиҳга имон келтирганларидансўнг, уларнинг ҳаёти янги даражага кўтарилди, уларнинг ҳаётида тинчлик, қувонч ва севги пайдо бўлди. Масиҳийча тавба — бу бошни айлантириш орқали қилинган ҳаракатнинг маҳсули эмас. У субъектив бўлса-да, масиҳийча тажриба объектив воқеликда қурилган ва кўплаб одамлар уни ўзларининг ҳаётларида ғаройиб тарзда ҳис этишган. Мана, ҳаворий Павлус ушбу улкан кучнинг кечинмаси тўғрисида ўзининг Коринфликларга ёзган мактубида айтяпти: Наҳотки билмасангизлар? Ноҳақлик қилувчилар Худонинг Шоҳлигидан баҳраманд бўлмайдилар. Адашманглар, на зинокорлар, на бутпарастлар, на фоҳишабозлар, на баччабозлар, наўғрилар, на тамагирлар, на ичкиликбозлар, на ҳақорат қилувчилар, на талончилар Худонинг Шоҳлигидан баҳраманд бўлмайдилар. Сизлар баъзиларингиз шундай эдингизлар. Ва лекин сизлар ювиндингиз, ва лекин муқаддас бўлдингиз, ва лекин Раббимиз Исо Масиҳнинг номи ва Худойимизнинг Руҳи билан оқландингиз. 1 Кор. 6:9–11 Ўзингиз ишонч ҳосил қилинг Бошни айлантириш тўғрисидаги афсонанинг бемаъни эканига ишонч ҳосил қилишингиз учун муқаддас Ҳаворийларнинг Фаолияти китобидан қуйидаги матнларни ўқинг ва Исо Масиҳга ишониш орқали ҳаёти ўзгарган одамнинг исмини, миллатини ва касбини кўрсатинг. Биринчи қатор мисол сифатида кўрсатилган. — / Исм / Миллат / Касб Ҳавор 8:26–39 Ҳавор 9:1–9, 17–19 Ҳавор 10:1–45 / номаълум / Ҳабашистонлик / Вазир Ҳавор 16:11-15 Ҳавор 16:22–23 26. ШУБҲА БЎЛИШИ МУМКИН ЭМАС Имонсиз Тўма тўғрисида афсона Бечора Тўма ҳақида нималарни ёзишмаган, уни нималарда айблашмаган! Албатта, унинг обрўси Исо Масиҳга сотқинлик қилган Яҳудоникичалик ёмон эмас. У Раббийни хочга михлаш арафасида Ундан уч карра тонган Петр билан ҳам тенг келолмайди. Бироқ Исони уч йил давомида ўраб турган бошқа шогирдларидан кўра, Тўмани камроқ ҳурмат қиладилар. Ўзининг шубҳали обрўси билан Тўма Исо тирилишидан сўнг содир бўлган воқеа туфайли юксалди. Исо Масиҳ Ўзининг шогирдларига намоён бўлди, аммо улар тўпланган уйнинг эшиклари берк эди. Ўша вақтда эса Тўма улар билан бирга эмас эди. Улар Тўмага Исонинг тирилгани тўғрисида хабар беришганда, у шундай жавоб қилди: “...Мен Унинг қўлларидаги мих чандиқларини кўрмагунимча, Унинг мих чандиқларига ўз бармоғимни тегизмагунимча, қўлимни Унинг биқинига қўймагунимча, ишонмайман” (Юҳ. 20:25). Кейинчалик Исо Тўмага намоён бўлганда, У Тўмага: “Бармоғингни бу ёққа текиз! Менинг қўлларимни кўр, қўлингни чўзиб биқинимга қўй ва имонсиз бўлма, имонли бўл!” — деди. Шундай қилиб, кўплаб одамлар Тўманинг ушбу сўзларини ўқиб, унинг шубҳалари туфайли танқид қилишни бошлайдилар. Улар бундай қилиб, бошқа шогирдларнинг бирортаси ҳам токи тирилишнинг далилини кўрмагунча ишонмаганини унутадилар. Бундан ташқари, Исонинг қўлларини ва қовурғаларини ҳар бир шогирд кўрган. Ахир, Масиҳ Тўмага: “Сен шубҳаланмаслигинг керак эди” деган эмас. Бунинг ўрнида Исо Ўзининг шогирдига далилларни кўрсатди, сўнг эса: “...имонсиз бўлма, имонли бўл!” — деди. Ва ниҳоят, Тўма барчасини ўз кўзлари билан кўргандан сўнг (Библияда у Исонинг қовурғасига қўлларини қўйганми йўқми, бу ҳақда айтилмаган), Исога мурожаат қилиб, тарихдаги машҳур имон эътирофларидан бири бўлган сўзларни: “Менинг Раббим ва Худойим!” — айтди. У ёки бу сабабларга кўра бизлар бир хулосага келдик, яъни шубҳаланиш — ҳар қандай ҳолдан ёмондир. Бизлар: “Ҳаққоний масиҳийлар шубҳаланмайдилар”, — деб айтамиз. Бу афсона. Шубҳа имоннинг тескариси эмас; у — имоннинг аждодидир. Шубҳа имонни барбод қилмайди; у имонга йўл қуриб беради. Кўпинча, Тўманинг ҳолати сингари, шубҳа бизни ҳақиқатга олиб борадиган импулсимиз бўлиб чиқиши мумкин. Теннисон шундай деган: “Сизни ишонтириб айтаманки, барча руҳий таълимотларнинг ярмисидан кўра самимий шубҳада кўпроқ имон мавжуд”. Гордон ва Уильям Браунлар ўзларининг “Римликларга мактуби: Озодлик ва иноят Хушхабари” китоби устидан иш олиб боришганда,улар “имон ҳақиқатни излаш орқали ўсади, изловчи эса саволлар бериши лозим, саволлар эса “самимий шубҳадан” келиб чиқишини аниқладилар. “Шубҳа” сўзи юнонча “skeptikos”, иборасидан келиб чиққан ва у “саволлар берувчи” ни англатади”. Имонсиз Тўма тўғрисидаги афсона, яъни “ҳаққоний масиҳийлар шубҳаланмайдилар” деган гап библиявий асосга эга эмас. Тўманинг тажрибасидан шубҳа табиий ҳол эканини уқиб олиш лозим,бизлар ўз шубҳаларимизни тан олишимиз мумкин ва Исо бизга ҳақиқатни очаётганда, ушбу самимий шубҳа бизни имонга олиб келиши лозим. Ўзингиз ишонч ҳосил қилинг Имонсиз Тўма тўғрисидаги афсонанинг бемаъни эканига ишонч ҳосил қилишингиз учун қуйидаги вазифани бажаринг. Луқо Хушхабарининг 24-боб, 1–12-оятларини ўқинг. Аёллар Исони тирилгани тўғрисидаги хабарни олиб келишганда шогирдларнинг таассуроти қанақа эди (2-оят)? Шу китобнинг 24-боб, 13–24-оятларини ўқинг. Эммаус томон йўл бўйлаб бораётган икки киши олдинроқ тирилиш ҳақидаги хабарни эшитишгандан сўнг қандай таъсирландилар? Улар ушбу воқеа содир бўлганига ишондиларми ёки йўқми? Кейинги 25–35-оятларни ўқинг. Ушбу икки шогирд тирилиш содир бўлганига қандай қилиб чиндан ҳам ишондилар? Шу бобнинг 36-47-оятларини ўқинг. Тирилган Масиҳ намоён бўлганда шогирдларнинг реакцияси қанақа эди (41-оят)? Улар Унинг тирилганига қандай амин бўлдилар (40, 42, 43 ва 45-оятлар)? Юҳанно Хушхабарининг 20-боб, 19–29-оятларини ўқинг. Исо Тўманинг: “Менинг Раббим ва Худойим!” сўзларига нима деб жавоб қилди? Исо шуни тушунишимизни ва Уни Раббий ва Худо сифатида тан олишга тайёр бўлишимизни истайди. Сиз эса нимада шубҳаланяпсиз? Ибодат қилинг, токи Исо сизни шубҳаларингиздан олиб чиқиб янги имон эътирофига олиб кирсин. 27. УЙ ЎСИМЛИКЛАРИ ИБОДАТЛАРГА ЖАВОБ БЕРОЛМАЙДИ Ҳар кимнинг ўзини дини ва имони борлиги тўғрисидаги афсона Келли ошхонадаги стол ортида ўзининг дугонаси Хизер билан ўтирарди. У дугонаси Хизерга: “Мен ўйлайманки, ҳар биримиз нимагадир ишонамиз. Мен айтмоқчиманки, масиҳийлик — бу ҳали ҳаммаси эмас. Муҳими, сен бирор нарсага ишонишингдир”, — деди. Хизер қошларини қимирлатди, кошки бу унга аниқроқ фикрлашга ёрдам берган бўлса. Хизер Келлига: “Афтидан сен ҳақсан. — Ахир масиҳийлик ҳам имон орқали нажот топиш ғоясгда қурилган. Шунинг учун ўйлайманки... — У бир оз жим турди-да, сўнгра секинроқ гапиришда давом этди. — Ўйлайманки, сен нимага ишонишинг унчалик ҳам муҳим эмас, лекин ишонишингни ўзи кифоя”, — деди. Манзур тутасиз, Хизер. Маъзур тутасиз, Келли. Бу афсона. Яқинда коллежнинг бир ўқитувчиси синф олдида шундай деди: “Мен имонга таянаман. Мен имоннинг кучига ишонаман. Мен имон ҳаётни тўлиқ ўзгартиришини кўрдим” . Бироқ бу масиҳийлик эмас, балки экзистенциализм. Экзистенциализмда асосан “ишониш”га урғу берилади. Унда нимага ишониш аҳамият касб этмайди. Бир марта мени бир катта университетда ўтаётган мунозарада фалсафа факультетининг деканига мухолиф бўлиб иштирок этишга таклиф этишди. Мунозаралар марксизм назарияларига бағишланган эди. Ушбу назарияга асосан инсон иқтисодиётнинг ривожланишининг маҳсули деб ҳисобланади. Мен нутқ билан чиқиш вақтимда, мен ўзим тарихий ва библиявий имонда мустаҳкам турган инсон учун Исонинг тирилиши ҳал қилувчи аҳамият касб этишини унутмадим. Менинг мухолифим гапимни бўлиб деди: “Қулоқ солинг, жаноб Макдауэлл, ахир гап тирилишда эмас. Ушбу воқеа содир бўлганми, ёки йўқми — бу унчалик муҳим эмас. Муҳими сиз ўша воқеа содир бўлганига ишонасизми” Мен жавоб қилиб дедим: “Жаноб, сиз янглишяпсиз. Аслида мен ишонган нарсам ҳақиқатми ёки йўқми, ана шу энг аҳамиятлидир. Чунки мен ишонган нарсам ҳақиқат бўлмаса, унда мен масиҳийлик имонига эга бўлишга ҳаққим йўқ”. Мунозаралардан сўнг менинг олдимга бир мусулмон талаба келди. У менга: “Жаноб Макдауэлл, мен баъзи мусулмонларни биламан, уларнинг Мухаммадга бўлган имони баъзи масиҳийларнинг Масиҳга бўлган имонидан кўра анча кучлироқ”, — деди. Мен: “Эҳтимол шундайдир, лекин гап бунда эмас. Гап кимнинг имони кучлилигида эмас, балки кимга ишонишингизда”, — дедим. Сизнинг имонингизнинг қадрияти ишонишнинг ўзида эмас, балки кимга (шахсга) бўлган ишончингиздадир. Эҳтимол, сизнинг имонингиз, дунёдан ўтиб кетган, бор бўлган ва келажакда бор бўладиган барча одамларникидан кучлироқдир, лекин агар сиз, масалан, хонангизни безаб турган гул тувагига ишониб яшасангиз, сизга нажот берадиган Худо билан ўзаро муносабатлар қура оласизми? Гуноҳларингиз кечириладими? Агар сиз шунчалик кучли ишонсангиз, нима учун бундай бўлмайди? Чунки сиз Худога эмас, балки уйдаги ўсимликка ишоняпсиз! Бошқа томондан, агар имонингизнинг катталиги сепкилчадек бўлса ва агар сиз ана шу имонингизни Исо Масиҳга ишонишга қаратсангиз, Худо билан, нажот берувчи билан ўзаро муносабатлар қура оласизми? Гуноҳларингиз кечириладими? Шубҳасиз, ҳа. Унда фарқ нимада? Албатта фарқ имоннинг объектида. Сиз Кимга(шахсга) ишонасиз — фарқ ана шунда. Масиҳийча имон субъектив эмас, бу умуман шахсий имон эмас, у бутунлай объективдир. Айнан шунинг учун ҳаворий Павлус шундай деб ёзган: Агар Масиҳ тирилмаган бўлса, сизларнинг имонингиз бефойда, сизлар ҳали ҳам гуноҳга ботгансизлар. 1 Кор. 15:17 Павлус нажот топиш учун субъектив имон етарли эмаслигини айтган, сиз қанчалик кучли ишонишингизнинг аҳамияти йўқ. Қачон сиз тирилган Исо Масиҳга ишонсангиз, сиз “иноят билан... имон орқали” нажот топасиз (Эф. 2:8, муаллифларнинг курсиви). Сизни имон қутқармайди; сизни Исо Масиҳ қутқаради. Ўзингиз ишонч ҳосил қилинг Ҳар кимда ўзининг дини ва имони борлиги тўғрисидаги афсонанинг бемаъни эканига ишонч ҳосил қилишингиз учун қуйидаги вазифани бажаринг. Юҳанно Хушхабарининг 3-боб, 16-оятини ўқинг. Эътибор беринг, бизлар абадий ҳаётга эга бўлишимиз учун “Унга” сўзи қанчалик аҳамиятга эга. Юҳанно Хушхабарининг 8-боб, 24-оятини ўқинг. Исо ушбу оятда фақат ишониш муҳимлиги ҳақида айтяптими, ёки Исо Унга ишониш муҳимлиги ҳақида айтяптими? Муқаддас Ҳаворийлар Фаолияти китобининг 16-боб, 30–31-оятларини ўқинг. Павлус Филлипидаги зиндонбонга айтган сўзларига мувофиқ нимага (ёки кимга) ишониш лозим? Римликларга мактубининг 3-боб, 22-оятини топинг ва ташлаб ўтилган жойларни асосий сўзлар билан тўлдиринг: “Худо талаб қилган солиҳлик — Исо Масиҳга ишонишдан ________________________________________  Чунки одамлар орасида ҳеч бир ...” 28. ГУНОҲ, МУҒОМБИРЛИКВА БИЛЛИ ГРЭММ Элмер Гентри ҳақидаги афсона Элмер Гентри — Синклер Льюиснинг шу номдаги машҳур романининг бош қаҳрамонидир. Гентри — хасис, шаҳватпараст ва риёкор нусха бўлиб, бир нарсага ўргататадиган, ўзи эса бошқа нарса қиладиган воиз бўлган. Унинг сўзлари, воизликлари ва бутун ҳаёти қуруқ риёкорлик ва товламачилик билан тулиқ бўлган. Охирги йилларда тўқима образга эга бўлган Элмер Гентрининг номини, жамоатнинг бир неча таниқли воизлари ва хизматкорларинингобрўсига доғ солган жанжаллар туфайли тез-тез эсга олишади. Жим Беккернинг шуҳрати тез вақт ичида, барчага унинг никоҳсиз алоқалари ва ушбу жанжални бости қилишга урингани ҳақида маълум бўлганидан сўнг шармандага айланди. Бундан хабар топган Жимми Своггарт эндигина Беккер ҳақида номақбул сўзларни айтганда, унинг ўзини порнография билан ишқивозлик қилгани фош қилинди ва унинг сўзлари ҳам пучга чиқди. Ушбу жанжаллар тўғрисида матбуот маълумотлар тарқатгани сабабли, одамларда ўта даражада эътибор уйғонди ва кўплар Элмер Гентри тўғрисида бўлган афсонага ишонишни бошладилар, яъни гўёки, воизларнинг кўплари, жамоат хизматкорлари ва масиҳий етакчиларнинг кўплари — бузуқ ва иккиюзламачилардир. Шундай бўлса-да, шунга ўхшаш воқеалар содир бўлганда шов-шув кўтарадиган барча газеталар, журналлар ва телекўрсатувлар, негадир Худога фидокорлик билан хизмат қилиб келган ва хизмат қилиб келаётган хушхабарчилар ва воизлар тўғрисида сукут сақлашади. Жимми Своггартнинг гуноҳи ва унинг ўзининг тебранган аҳволини тиклашга қаратилган уринишлари, Жамоат эзгулиги учун эллик йил давомида фидокорона заҳмат қилиб келаётган Билли Грэммнинг олдида ҳеч нарса эмас. Билли Грэммнинг воизликларини миллионлаб одамлар эшитди, унинг ҳаёти эса ҳеч қачон унинг таълимотидан фарқ қилмаган. Шунга қарамай Билли Грэмм ўзининг хизматининг бошида: “қўрқишини — ўзининг қандайдир ҳаракати билан Худони хафа қилишдан ҳозир ҳам қўрқишини” тан олган. Билли Грэмм, Луи Пало, Чарлз Колсон, Досон Макаллистер ва Чарлз Суиндолл — ушбу исмлар улкан сонли масиҳий етакчиларнинг фақат бир нечаси холос, уларнинг ҳаёти улар берган таълимининг ифодаси эди. Бизнинг жамиятимиз Элмер Гентри ҳақидаги афсонага жудаям ишонадигандек туюлади, гўёки жамоатнинг воизлари ва хизматкорларининг орасида кўплаб риёкорлар бордек. Лекин бу афсона. Ҳаворий Петр биринчи аср масиҳийларини огоҳ қилган эди: “... ва сизлардан ҳам сохта таълимотчилар бўлишади”. У қўшимча қилиб: “улар орқали ҳақиқат йўли ҳақоратда бўлади”, — деган (2 Бутрус 2:1, 2). Айнан шу сабабга кўра шайтон Элмер Гентри ҳақидаги афсонани тарғибот қилиш учун ҳаракат қиляпти. Шайтон ҳақиқат ҳақоратда қолишини, Худога хизмат қилаётган эркакларнинг ва аёлларнинг воизликлари гуноҳ ва риёкорлик билан аралашишини истайди. Лекин барибир, бундай ишни кимлардир қилишига қарамай, ҳақиқат ҳар доим ҳақиқатлигича қолади. Бизлар барибир Худоимиз Исо Масиҳга ишониш орқали Унинг шафқати билан нажот топамиз. Худода илгаригидек “Сизларни йиқилишдан сақлаб қолишга, “Ўзининг улуғвор ҳузурида бекаму кўст ва шод-хуррам қилиб турғизишга ...” ҳокимияти бор (Яҳудо 24). “Эй севганларим, буларни олдиндан билар экансиз, эҳтиёт бўлинглар, яна бошбошдоқ одамларнинг ғавғоси билан йўлдан озманглар, топган қарорингиздан айниманглар. Раббимиз ва Халоскоримиз Исо Масиҳнинг иноятига таяниб, Уни таниб-билиб борган сайин ривож топинглар.  Ҳозирдан то мангу кунгача Унга шон-шуҳрат бўлсин! Омин” (2 Бутрус 3:17, 18). Ўзингиз ишонч ҳосил қилинг Элмер Гентри тўғрисидаги афсонанинг бемаъни эканига ишонч ҳосил қилишингиз учун қуйидаги вазифани бажаринг. Филлипиликларга мактубининг 1-боб, 15–18-оятлариниўқинг. Павлус “Масиҳни мунофиқлик билан воизлик қилувчилар” ҳақида нима деяпти? Унинг фикрича ҳамма нарсадан кўра нима муҳимроқ? Коринфликларга 2 мактубининг 11-боб, 3–15-оятларини ўқинг. Павлус Коринфликлар “Масиҳдаги соддаликданузоқлашаётганликларидан” ва “Масиҳнинг Ҳаворийларининг қиёфасини...” оладиган сохта ҳаворийларга эргашаётганликларидан хавотирда. Павлуснинг сўзларига кўра, уни бундай ҳодисалар содир бўлаётгани нима сабабдан ҳайрон қолдирмаяпти? Коринфликларга 1 мактубнинг 4-боб, 16 ва 17-оятларини ўқинг. Павлусда бошқалардан унга тақлид қилишларини сўрашга асос бўлган! У нима сабабдан бундай ишонч билан сўраяпти? (17 оятга қаранг.) Бизлар, кўзга кўринган масиҳий етакчилар жанжалли воқеаларга кириб қолганини кўрсак, Павлуснинг сўзларига биноан ўзимизни жуда эҳтиёт тутишимиз лозим. Коринфликларга 1 мактубнинг 10-боб, 12-оятини ўқинг. Ушбу фожиалар ушбу оятга асосан бизга қандай таъсир кўрсатиши лозим? 29. ИЛОННИНГ МАККОР ВАЪДАСИ “Янги аср” ҳаракатининг афсонаси Бир дўконда беэҳтирос юзли, сочлари жингалак аёл дугонасига, ўзининг “сеҳрли кварцли кристали” нинг шифобахш қудрати ҳақида айтаётган эди. У: “Мана бир йилдан ошдики, менда тумов бўлмагани уёқда турсин, менинг бошим ҳатто бир марта ҳам оғримади”, — дерди. Мулойим, ёқимли кўринишга эга бўлган бир эркак ҳайвонот дунёсининг баъзи бир вакиллари билан (китлар, дельфинлар, қушлар) мусиқий товушлар ва расмлар ёрдамида суҳбатлаша олишини ишонтириб айтарди. Юқори лавозимга эга бўлган хушбўй эркак доим ҳаётида бирор қарор қабул қилишда қадимги хитой қоидаларига амал қилар эмиш, етмиш бир ёшга тўлган бир кампир эса, ўн биринчи асрда Рим-католик жамоатида роҳиба бўлганини “эслаб” айтиб берди. Гуру, ўзга сайёраликлар, гипноз, фазовий тасвирлар, шарқий фалсафа — бу ерда нималарни учратмайсиз. “Янги аср” ҳаракати (ЯА қисқачаси) — бу турли-туман ғоялар ва эътиқодларнинг тўплами бўлиб, эҳтимол Ширли Маклейннинг “Дунёнинг нариги четида” китоби (ва телевизион кўрсатувлари) (“Оut on a Limb”) орқали жуда машҳур бўлиб кетди. “ЯА” ҳаракати — бу дин ёки аллақандай гуруҳ ҳам эмас, бу ақлнинг йўналишидир, бу дунёқарашдир; у турлича ғояларни ва тушунчаларни ўз ичига олади. Гарчи “ЯА” ҳаракати қандай маънога эга эканини бир гап билан тушунтириб бўлмаса-да, унинг ихлосмандлари ишонадиган бир маслак тўғрисида гапириш мумкин. Улар Худо ҳамма нарсада мавжуд деб ҳисоблайдилар, яъни бизнинг барчамиз — бу Худо ва бизлар англовимизни ўзгартириб ушбу “худони” излаб ўз ичимиздан топсак бўлади (шу билан бирга эса чексиз имкониятларга ҳам эга бўламиз). Бу афсона. “Янги аср” ҳаракати ҳозирги пайтда ўзининг ҳаддан ташқари оммабоплилигида, унга бағишланган телевизион кўрсатувларда ва улкан тиражлар билан чоп этилаётган китобларда бирор бир янгилик йўқ. Унинг илдизи Адан боғи вақтига боради. Ибтидо китобида ёзилганки, шайтон илон қиёфасига кириб, Одам Ато ва Момо Ҳавога, агар тақиқланган мевани есаларинг “яхшиликни ва ёмонликни биладиган худолар каби” бўласизлар деб ваъда берган. Бироқ чала ҳақиқатни ўйлаб топувчи шайтон ёлғон гапирди. Ахир, гарчи улар яхшиликни ва ёмонликни билиб олишса ҳам (гуноҳ қилишдан олдин фақат яхшиликни билар эдилар) худо бўлмадилар-ку. “ЯА” ҳаракатига қарасак, одамлар Одам Ато ва Момо Ҳавонинг хатосини қайтараётганини билсак бўлади. Тўрт юз йил олдин Монтень айтган: “Инсон ҳақиқатан ҳам телба(беақл). У ҳаттоки энг кичик нарсани яратолмайди, лекин у ўнлаб худолар ясайди”. Бироқ Худонинг Сўзи кўрсатадики, “ЯА” ҳаракатининг ғоялари — бу афсона. Исо тўғрисида қуйидаги сўзларни ўқисак, шунинг ўзи кифоя: Масиҳ Худонинг қиёфасида бўла туриб, Худога тенг ҳурматни ўлжа қилмади. Лекин Ўз улуғлигидан кечиб, Қул қиёфасига кирди У, кўринишда инсонлар сингари бўлди.У Ўзини шундай паст олиб, Ўлимга, ҳатто хочдаги ўлимга бориб итоат этди. Флп. 2:6–8 Библиядаги Хушхабар билан ҳеч нарса тенг келолмайди. Ушбу хушхабарнинг маъноси инсон худолар каби бўлиши эмас, унинг маъноси шундаки, Худонинг Ўзи “инсонлар сингари бўлди” ва инсонларнинг гуноҳи учун ўлди, токи биз инсонлар абадий ҳаётга эга бўлайлик. Ўзингиз ишонч ҳосил қилинг “ЯА” ҳаракати афсонаси бемаъни эканига ишонч ҳосил қилишингиз учун қуйидаги вазифаларни бажаринг. Ибтидо китобининг 3-боб, 1–7-оятларини ўқинг. Шайтон Одамга ва Момо Ҳавога, агар улар тақиқланган мевани есалар нималарни ваъда қилди (5-оят)? Улар мевани еганларидан сўнг, ушбу иккита ваъдаларнинг қайси бири амалга ошди (7-оят)? Шайтон уларга, “сизлар худолар каби бўласизлар” деган ваъдаси амалга ошдими? Ҳаворий Барнабо ва Павлус билан нималар содир бўлганини ўқинг (Ҳаворийлар 14:8–18). Улар бир инсонни шифолашганидан сўнг оломон қандай таассуротда эди (7-оят)? Ушбу икки буюк хизматкорлар, оломон уларни худолар деб атаганида қандай жавоб қилдилар (14 оят) ? Павлус ва Барнабо бугунда, “ЯА”нинг, “сизлар англовингизни ўзгартириш орқали худолар каби бўла оласизлар” деган сўзларига қандай жавоб берган бўлар эди? 30. БУНИНГ ҲАММАСИ НИМАНИНГ ЭВАЗИГА? Булутсиз ҳаёт тўғрисидаги афсона Ўн етти ёшли масиҳий қиз Синди, жума куни кечқурун уйга ўзининг машинасида ресторандан қайтаётган эди, у ресторанда, ўқишидан бўш бўлган вақтда оз-моз даромад қилиб турарди. Қўққисдан у даҳшатли манзарани кўриб қолди — унинг рўпарасига йўлнинг ўртасидан бошқа машина тез келаётган эди. Синди бурилишга уринди, лекин рўпарадаги машина унинг “Шевроле”сига келиб урди. Синди тўқнашув жойининг ўзида ҳалок бўлди. Унинг ўлимига сабабчи бўлган бошқа машинанинг ҳаёдовчиси маст эди. Икки ёшли Вера уйга яқин жойлашган боғда ўйнаётган эди, уни у ерда ари чақиб олди. Қизнинг юзи дарҳол шишиб кетди. Онаси бунинг қанчалик хавфли эканини тушунди-да, уни зудлик билан шифохонага олиб кетди, лекин улар улгурмадилар. Вера йўлда вафот этди. Унинг ота-онаси, қизи Верада ариларга аллергияси борлиги ҳақида умуман билишмас эди. Энг паст табақага қарашли бўлган ҳинд аёли фарзанд кўрди. Чақалоқ бор тўрт ойлик ҳаётини кортонли қутида ўтказиб, ўша ерда очликдан нобуд бўлди. Унинг онаси ҳам икки ойдан кейин оламдан ўтди. Ҳаётда адолатсизлик кўп: болалар ўлишади, яхши одамлар азоб чекишади, баъзи масиҳийлар чидаб бўлмас азоб-уқубатларга дучор бўлишади. Азобларга чидаб келадиган бундай яхши одамлар кўпинча шундай дейдилар: “Бунинг ҳаммаси ниманинг эвазига? Мен бунга лойиқ иш қилганим йўқ-ку! Бу адолатсизлик”. Одамлар авлоддан авлодга анашу саволни бериб келадилар. Бундай савол, Библияда ўқишимиз мумкин бўлган қадимий бобокалонимиз Аюбнинг воқеасидан бошлаб, то “Яхши одамларнинг бошига бахтсизлик тушганда” китобини ёзган раввин Гарольд Кушнергача ҳам давом этиб келган. Ушбу савол ортида, яхши инсонлар, асосан масиҳийлар булутсиз ҳаёт билан яшаб, курашдан, ғамгинликдан ва азоблардан озод яшашлари керак деган фикр турибди. Бироқ бу афсона. Худо масиҳийларга ҳеч қачон булутсиз ҳаётни ваъда қилмаган. У ҳеч қачон ҳаёт осон ёки яхшиларга биргина ёқимли дамлар тайёрланган деб айтмаган. Худо Уни севувчиларга ва Унга хизмат қилувчиларга шинамли ва ширин ҳаётни ваъда қилмаган. Лекин одамлар асрлар мобайнида айнан шундай фикрлаб келишган. Гарчи, Худонинг Сўзини эътибор билан ўқисак бундай фикрлар хатолигини кўришимиз мумкин. Исонинг шогирдлари Унга: “одамлар нима сабабдан азоб чекишади?” деган асрий саволни бердилар. Шогирдлар Исога кўр бўлиб туғилган инсонни кўрсатдилар. “Узтоз! — деб сўрадилар улар Ундан. — У кўр бўлиб туғилганига ким айбдор? Ким гуноҳ қилди, унинг ўзими ёки унинг ота-онасими?” Исо жавоб қилди: “у ҳам эмас, унинг ота-онаси ҳам эмас” (Юҳанно 9:2, 3) деди-да, ўша инсонни шифолади. Бугун дунёда содир бўлаётган кўплаб бахтсизликлар ҳақида ҳам шундай деса бўлади. Баъзи одамлар гуноҳ қилганликлари сабабли азоб чекадилар, масалан дўконда ўғирлик қилиб қамоққа тушган эркак. Одамлар, биров (бошқа инсон) гуноҳ қилгани сабабли азоб чекадилар. Масалан бир гўдак патология билан туғилди, чунки унинг ота-онаси кокаин истеъмол қилган. Бироқ ердаги кўплаб азоблар “у ҳам, унинг ота-онаси ҳам гуноҳ қилмади” тоифасига киради. Худо дунёни яратаётганда, У табиатнинг қонунларини ҳам яратди: жумладан, ернинг тортиш қонуни ёки ҳаракат қонунлари. Биз барчамиз ушбу қонунлар бўйича яшаймиз. Лекин вақти-вақти билан бизлар уларнинг қурбонига айланамиз. Баъзида ернинг тортиш қонунига мувофиқ инсонларга тўла бўлган самолёт ерга қулайди. Баъзида эса ҳаракат қонунлари фожиали оқибатларга олиб келади, масалан автомобилларнинг тўқнашуви. Худо яхши инсонлар учун табиат қонунларини бекор қилмайди. Ҳаётда ҳақиқатан ҳам адолатсизлик кўп. Фожиалар, касалликлар, ҳалокатлар, ўлим — бунинг барчаси масиҳийларни ҳам четлаб ўтмайди. Аслида эса Исо Ўзининг шогирдларига берган ваъдалари кўпинча шундай бўлган: “Дунёда азоб чекасизлар”. Лекин шу билан бирга У масиҳийларга ишонч ҳам берди: “...дадил бўлинглар: Мен дунёни енгдим” (Юҳанно 16:33). Масиҳийлар азоблардан ажратилмаган; лекин шунга қарамай улар азобларга тайёрдирлар, чунки улар билан ҳар доим Исо Масиҳ бор, У шундай деган: “...Мен асрнинг охиригача сизлар билан биргаман” (Матто 28:20). Ўзингиз ишонч ҳосил қилинг Булутсиз ҳаёт тўғрисидаги афсонанинг бемаъни эканига ишонч ҳосил қилишингиз учун қуйидаги вазифани бажаринг. Библиянинг қуйидаги матнларини ўқинг. Азоб чеккан одамларни ёки халқни аниқланг. Улар нима сабабдан азоб чекишган? Худо уларни азоблардан озод қилдими? Худо улар учун нимадир қилдими? Агар жавобингиз ҳа бўлса, унда нима қилди? Ҳаворийлар 4:1–13, 21 ______________________________ Луқо 23:32–43 _____________________________________ 1 Кор. 6:4–10 ______________________________________ 2 Кор. 12:7–10 _____________________________________ ҲАЁТ ВА БАХТ ҲАҚИДАГИ АФСОНАЛАР 31. БОЙМИ — ДЕМАК, БАХТЛИ Бахт бойликда экани тўғрисидаги афсона Йигитлар, бу одамда ҳамма нарса бор эди. Менинг дўстим Риччи бир пайтлари мактабни ташлаб кетди. У ўқишга қобилияти етмагани учун ўқишдан кетган эмас, балки ўша маълумот тўғрисидаги дипломсиз ҳам мўмайгина даромад қилишини тушунгани учун кетди. У нафасни бўғадиган синфхонани қолдириб заводга ишга кирди. У ерда берилаётган маош ўн олти ёшли йигитча учун катта пул ҳисобланарди. У ўша ишда ишлаб ўзи учун, мен фақат орзу қилишим мумкин бўлган нарсаларни харид қиларди. У машинасида кўчадаги лойларни кесиб ўтар, чанғили машинасида қор устидан шамоллатиб юрар, кўл ва дарё бўйлаб моторли қайиғида сузарди. У пулларини дам ўнгга дам чапга сарф қиларди. Ростини айтсам мен унга ҳасад қилардим. Бошида. Лекин тез орада уни заводдан ҳайдаб юборишди ва унинг даромади тугади. У даромадидан ташқари яна бошқа барча нарсасидан айрилди: чанғи машинасидан, қайиқдан, машинадан. Риччи ҳаммасини йўқотди. Энг ачинарлиси шуки, унинг бутун ҳаёти ағдарилишни бошлади. У мол-мулкини кўпайтириш фикрига шуқадар чўкиб кетган эдики, унинг ҳаётининг мақсади кўпроқ, янада кўпроқ нарсаларни тўплаш бўлиб қолди. У қайиқни эндигина сотиб олган бўлса, ўша заҳотиёқ кейинги харид ҳақида ўйларди. Риччи, “бахт бойликда” деган афсонага ишониб алданди. Гўё агар сен етарлича миқдорда нарсалар харид қилсанг, бахт албатта сенинг олдингга келади. Бунга ўхшаш фикрлар, эртами кечми барчамизга келиб туради. Яқинда саккизинчи синфдан Эймос исмли бир йигит ҳаётда нима билан шуғулланишини, қандай касбни танлаш кераклигини билмаслиги ҳақида мен билан дардлашди. Лекин муҳими, у ҳам шундай ўйлаган бўлса керак — инсон кўп пул ишлаши керак, токи ўзингга шинамли машина ва шаҳарнинг энг обрўли районидан квартира сотиб олгин. Бундай афсонани қўллаб-қувватлаб туриш учун кўплаб реклама агентликлари ишлайди. Телевидение, радио, журналлар ҳар доим, инсон қандай нарсаларсиз яшай олмаслиги ҳақида гапиради: “Свотч”, “Келбвин Кляйн”, “Понтиак”, “Филипс” (ҳаётимизни яхши томонга ўзгартирайлик), “Джордаш”, “Сони”, “Мэйбеллин” (барча сендан мамнун), лазерли ўйинлар, видеомагнитофонлар, машиналар, виртуал реаллик ва “Эм Ти Ви”. Реклама ижодкорлари сизни аллақандай нарсаларни “харид қилиб” бахтли бўласиз деб ишонтиришга тинмай ҳаракат қиладилар. Агар шундай бўлса, бахтли бўлиш учун қанча пул керак? Қайси русумли машина барча орзуларингизни рўёпга чиқаради? Агар сизнинг барча истакларингиз ҳозирнинг ўзида амалга ошса эди, қўлингизни қоқиб: “Уф-ф! Мана бўлди!” дер эдингизми, ёки кейинги рўйхатни тузишни бошлар эдингизми? Руҳнинг қиличи Худонинг Сўзи, бахт бойликда эмаслиги ҳақидаочиқ гапиряпти; бу афсона. Хушхабарчи Луқо Исонинг огоҳлантиришини ёзиб қўйган: ...Эҳтиёт бўлинглар, ҳар турли очкўзликлардан ўзларингизни тийинглар. Чунки инсон умри мол — мулкининг кўплигига боғлиқ эмас. Луқо 12:15 Ҳаворий Павлуснинг Филлипиликларга ёзган мактубидаги сўзларида, инсон бахтни қаердан топиши мумкинлигини Павлус билганини кўрсатяпти. У ҳақиқатан ҳам бахтли бўлган. У хурсандчилик билан ҳайқирган: Раббийда доимо қувонинглар; ва яна айтаман: қувонинглар. Флп. 4:4 Филлипиликларга бўлган қисқача мактубда “қувонч” ва “қувонинглар ”сўзлари ўн етти марта ишлатилган! Шубҳасиз, Павлус бахт қаердалигини билган. Агар биз ушбу мактубнинг биринчи бобига қарасак, Павлус ушбу қувонч ва бахт ҳақидаги барча сўзларни зиндонда ўтирган вақтида ёзганини тушунамиз (12–14). Эътибор берадиган бўлсак унинг ҳеч нарсаси бўлмаган. На “Свотч” соати, на машина, на “Жордаш” жинсилари. Унда ҳатто плейер ҳам бўлмаган. У шундай деган: “Буларни муҳтожликдан айтаётганим йўқ. Чунки мен ҳар қандай шароитда борига қаноат қилишга ўрганганман. Мен танқисликда ҳам, мўл-кўлчиликда ҳам қандай ҳаёт кечиришни биламан. Ҳар қандай шароитда ва ҳар ерда ҳам тўқ бўлиш, ҳам оч қолиш, ҳам фаровонликда яшаш, ҳам муҳтожликда қолишнинг сирларини ўрганганман. Мени қўллаб-қувватлаётган Исо Масиҳнинг мадади билан ҳар нарсани қила оламан”. Флп. 4:11–13 Бахт сизнинг мулкингизга боғлиқ эмас. Аслида, ҳақиқий бахт бирор бир ташқи нарса билан умуман боғлиқ эмас. Масиҳий бойми ёки камбағалми, унинг атрофида бўронми ёки сукунатми, шунга қарамай ҳам хурсанд бўлиши мумкин. Бунинг сабаби инсоннинг ички ҳолатидадир. Бу — Исо Масиҳ берадиган руҳий тинчлик ва хотиржамлик-дир. Ўзингиз ишонч ҳосил қилинг Бахт бойликда деган афсонанинг бемаъни эканига ишонч ҳосил қилиш учун қуйидаги вазифани бажаринг: 1 Тимўтийга 6-боб, 9-оятни ўқинг. У ерда бойишни истаганлар тўғрисида нима дейилган? 1 Тимўтийга 6-боб, 3–5-оятларни ўқинг. Ушбу оятларда Повул диёнат даромад учун хизмат қилади деб ўйлайдиганлар ҳақида айтган. Шу бобнинг 6-оятида бойликка интилишнинг тескариси бўлган бошқа бир ҳаракат ҳақида айтган. Унинг сўзлари бўйича “буюк ютуқ” нимани англатади? Яҳудийларга мактуби 13-боб, 5-оятни ўқинг. Ушбу оятда эга бўлган нарса билан қониқиш лозимлигининг сабаби кўрсатилган. Бу қанақа сабаб? Худонинг доимий ҳузури билан сиз эга бўлганингиз билан қониқишингизни ўртасида қанақа боғлиқлик бор? Луқо хушхабари 6-боб, 38-оятни ўқинг. Исо ушбу оятда хасислик ҳақида нима деган? Саҳийлик ҳақидачи? У фақат бойлик ҳақида гапирдими, ёки У яна бошқа нарсалар ҳақида ҳам гапирдими? Энди, сизнингча, инсон бахтли бўлиши учун нималар кераклигини санаб ўтинг. Самимий бўлинг. Сиз санаб ўтканларингизнинг қайси бири пул билан боғлиқ? 32. СУРБЕТ ВА ЭПЧИЛ ДОДЖЕР Лео Дурчернинг афсонаси Эпчил Лео Дурчер маълум бир вақт мобайнида, ХХ асрнинг 30 ва 40 чи йилларда бруклинлик “Доджерслар”, Нью Йорклик “Янки”, цинциннатлик “Редслар” ва сент-луислик “Кардиналлар” учун ўйнарди. Бундан ташқари, у олий лигада ҳам муваффақият қозонди. Бироқ, Дурчер ўзининг жиззаки аҳлоқи ва ҳаётдаги қоидалари билан кўпроқ машҳур бўлган ва шу билан ўзининг номаъқул хулқини оқлар эди. Унинг қоидаси қуйидагича эди: “Кимда-ким қоидага амал қилиб ўйнаса, маррага охирги бўлиб етиб боради”. Бузғунчи Дурчер команданинг менеджери сифатида, уч маротабаМиллий лиганинг мукофотига эришган. Унинг командасининг ўйинини услуби кўпинча унинг шахсий ўйинига ўхшаб қоларди. У ғалаба қозонишни истайдиган инсон, муштлашишни, тишлашишни, кучлироқ уришишни, туртишишни ва бошқаларга оғриқ етказишни билиши керак деб ўйларди. Бироқ бу афсона. Бу Лео Дурчернинг афсонаси. Бу ҳудди шундай Дж. Р. Эвингнинг ёки Анджел Ченнинг афсонаси ҳам деб аталиши мумкин. Буни қандай атамагин, у барибир афсоналигича қолади. Орэл Леонард Хершисер IV ўзини, Лос-анджелеслик “Доджерслар” командасининг 1998 йилнинг жаҳон чемпионати даврида биринчи даражали питчери (тўп узатувчиси) бўлган. У ўша йилнинг саралаш босқичлари вақтида йигирма учта ўйинда ғалаба қозонди; сўнгги эллик тўққизта тўпни узатиб, битта ҳам очко йўқотмай рекорд ўрнатди; Нью-Йоркнинг “Метслари”га қарши бўлган чемпионлар лигасининг кетма-кет ўйинларида энг зўр ўйинчи сифатида ва АҚШда ҳар йили ўтадиган бейсбол чемпионатида оклендлик “Эйслар” устидан бўлган “Доджерслар”нинг ғалабаси учун мукофот олди. Бундан ташқари, бир овоз билан уни миллий лиганинг энг зўр тўп оширувчиси деб тан олишди. Орэл шунингдек қоидага амал қилиб ўйнайдиганлардан эди. У масиҳий эди. У тўп узатиш сериялари бўйича битта ҳам очко йўқотмай рекорд қўйганидан сўнг, оёқларида тиз чўкиб Худога миннатдорчилик билдирди. Бейсбол бўйича АҚШ чемпионатининг финал ўйинидан сўнг, у кийим алмаштириш хонасида репортерга берган интервьюсида, у ўйин вақтида тинчланиш ва бир тўхтамга келиш учун Худога мадҳлар куйлаганини айтди. Ўша кечаси миллий телевидениедан чиқиб, шундай деди: “Гарчи бу диний мавзуга оид кўрсатув бўлмаса-да, мен Худоимга миннатдорчилик билдирмоқчиман”. У кейинги мавсумда елкасидан жароҳат олди ва ўзи эришган спорт мавқеси ниҳоясига етканига қарамай, унинг бейсболда эришган ютуқлари рекордлар китобида абадий муҳрланиб қолди. Бу унинг мувоффақият йўли томон бўлган интилиш истеъдодининг ва заҳматининг гувоҳидир. Агар инсон қоидага амал қилиб ўйнаганда, маррага ҳар доим охирги бўлиб етиб борадиган бўлса, унда қандай қилиб Орэл шунчалик мувоффақиятга эришди? Библия — руҳнинг қиличидир — Лео Дурчернинг афсонасини пучга чиқаради, ахир у ёлғонда қурилган. Лео Дурчернинг афсонаси: “Кимда-ким қоидага амал қилиб ўйнаса, маррага охирги бўлиб боради”. Библияда эса шундай дейилган: Камтарлар бахтлидир, зеро улар ерга мерос бўладилар. Матто 5:5 Лео Дурчернинг афсонаси: “Мушт ишлатиб чўққингга кўтарил”. Худонинг Сўзида эса шундай ёзилган: Раббийнинг қаршисида кўникинглар, ва сизларни кўтаради. Ёқуб 4:10 Лео Дурчернинг афсонаси: “Ўзингни мақта. Бошқалар олдида ўзингни кўрсат. Агар сен истаганингга эришган бўлсанг, барчага сен қанчалик зўрлигингни кўрсат”. Исо эса шундай деган: Зотан, ўзини ўзи юксалтирган хўрланади, ўзини паст тутган юксалтирилади. Луқо 14:11 Албатта баъзида қоидалар бўйича ўйнаганлар ҳақиқатан ҳам маррага охирги бўлиб етиб боришлари ҳам мумкин. Лекин қоидаларни бузганлар ҳам орқада қолиб кетадилар. Дурчер ўзининг мавқесида олий команданинг менеджери сифатида уч карра мукофот олишга муваффақ бўлди. Лекин қолган йигирма бир маротаба мукофот олиш унинг қўлидан келмади. Бир марта унинг командаси ҳатто охирги ўринни ҳам эгаллади. Ўзингиз ишонч ҳосил қилинг Лео Дурчернинг афсонаси бемаъни эканига ишонч ҳосил қилишингиз учун қуйидаги вазифани бажаринг. Ибтидо китобининг 39-боб, 1–6-оятларини ўқинг. Юсуф Мисрга қул сифатида олиб кетилган эди, лекин шунга қарамай, у мирслик Пўтифарнинг уйида муҳим одам бўлди (натижада у соқчилар бошлиғи Пўтифарнинг ўзидан ҳам юксалди). Юсуф қандай қилиб шундай юқори лавозимга кўтарилди? Шоҳлар китобининг 2-боб, 1–12-оятларини ўқинг. У ерда Довудни Исроилга подшоҳ бўлишига олиб келган ҳодисалар тўғрисида ёзилган. У “ғолиб” бўлганидан сўнг, бунга қандай қаради? Луқо Хушхабарининг 14-боб, 7–11-оятларини ўқинг. Исо ҳикоя қилиб берган ҳикмат, нафақат буюк доноликка эга, балки соғлом фикрга ҳам тўладир. Ушбу ҳикматни қандай қилиб ўз сўзларимиз билан қайтариб айтсак бўлади? “Ўзингиз ҳақингизда ___________________ ўйлаш яхшироқдир, сиз ноҳақ бўлсангиз ҳам майли, сиз ўзингизни _____________________ деб ўйлаб, акси бўлиб чиқишидан кўра”. 33. БИЗЛАР БЕЖОН, СЎЛАКАЙИ ОҚАДИГАН ВА ҚУЛФБУЗАРЛАР БИЛАН ЮРМАЙМИЗ Фарзийларнинг афсонаси Уларга ўхшаганларни Американинг ҳар бир мактабининг коридорида учратиш мумкин. Қўрқоқлар, киррати маймунлар, тепакаллар. Уларнинг лақаби ўзгариши мумкин (бу яшаш жойингизга боғлиқ), лекин бу вазиятларни ўзгартирмайди. Тўғри келадиган ва тўғри келмайдиган давралар бор. Шунинг учун ҳам жуда эҳтиёт бўлиш лозим, токи тўғри келмайдиган даврага тушиб қолмайлик. Пастда кўрсатилган баъзи маълумотлар сизга, қандай давралар “тўғри келадиган” ва қандай давралар тўғри келмайдиган давралар эканини аниқлашингизга ёрдам беради. Қўрқоқлар, сўлакайи оқадиганлар, тўнкалар ва калтафаҳмлар: уларда кийим модасига қизиқиши йўқ (гўё катакли билан чизиқлининг аралашувими?). Улар капалак — галстук тақиб юрадилар ва/ёки уларнинг шими чўзиладиган калта шим. Уларга ҳақиқатан ҳам математика ва табиий фанлар ёқади. Тепакаллар, тентаклар, маданиятсизлар: улар милитаристлашган нусхалардир. Қуролларга ўралиб олишган. Сўнгги урушгача сабр-тоқати йўқлар. Тинмай “Жангга олға!” ва “Янги аскарлар Патрули” фильмларини кўриб ўтирадилар. Киррати маймунлар ва автоманлар: улар доим машиналар тўғрисида “бу балиқчам”. “Бу балиқча саккиз сония ичида олтмишгача чиқа олади” (Йўғ-е? Манави балиқчанинг капотинининг остида эса 454) деган гапларни айтиб ўтирадилар. Масхаравозлар: одатий масхаравоз бир оёғида айланиб рақс тушиши мумкин, катта китобнинг мазмунини ёддан айтиб бериши ёки компьютерга ўхшаб статистик маълумотларни айтиб бериши мумкин. Бироқ ундан бошқа бирор бир нарса ҳақида сўраб кўрингчи, унинг ақли эшик дастасидан ҳам катта эмаслигини билиб оласиз. Албатта, ушбу рўйхатни кенгайтирса ҳам бўлади: сўтаклар, қироатхонлар, бўхтончилар ва гиёҳвандлар. Гап шундаки, шундай одамлар борки, ҳатто гўрда ҳам уларнинг ёнида ётмаслик керак! Агар сиз сўлакайи оққан билан дўстлашсангиз, унинг сўлакайлигидан сизга ҳам ўтиши мумкин. Шунда баъзилар сизни уларга ўхшатишни бошлайдилар. Ахир сиз бунга йўл қўймайсиз-ку, шундай эмасми? Исо ҳам шундай муаммога дуч келган. У руҳоний узтоз эди. Руҳоний устозлар эса фақатгина маълум бир даврадаги одамлар билан суҳбат қилишарди: асосан ўзларига ўхшаган руҳоний устозлар билан ва “нотабиий художуй” одамлар билан гапирар эдилар. Фарзийлар заҳмат қилиб қаттиққўл қоидалар ўйлаб топишган эди, ушбу қоидаларга асосан, одамларнинг баъзилари тўғри келадиган, баъзилари эса тўғри келмайдиган давра деб ҳисобланарди. Лекин Исо ушбу қоидаларга амал қилиб ўтирмади. У тўғри келмайдиган давра билан суҳбат қиларди. У солиқчилар билан ҳам бирга дастурхон бошида ўтирган. Моховларга қўли билан тегарди. Самариялик аёл билан суҳбатлашарди (бу эса жуда тақиқланган эди). Натижада Исо мазах қилинди ва танқид остига қўйилди. У фарзийларнинг афсонасини менсимади, У ҳақида фарзийлар: “Қаранглар у юҳо, шаробхўр—ку, солиқчилар ва гуноҳкорларнинг дўсти — ку” деган гапларни тарқатишган. Шунга қарамай бундай ғийбатлар Исони умуман чалғитмади. Ахир Унинг энг содиқ дўстлари ҳам тўғри келмайдиган даврадан келиб чиққан. Кўплар нафратланадиган солиқ йиғувчи Матто, Унинг энг яқин бўлган ўн икки шогирдларидан бири бўлди. Исодан шифо олган кўр ва қашшоқ одам дадиллик билан фарзийлар олдида туриб Исо ҳақида гувоҳлик беришни бошладилар. Исо еттита жинни қувиб чиқарган Магдалик Марьям эса, Исони хочга михлаш вақтида ёнида турган камлардан бири эди. Ким билади? Балким, мактабингиздаги қўрқоқлар, тепакаллар ёки киррати маймунлар орасида дўстингизни учратиб қоларсиз? Албатта, сиз бирор нимангизни қурбон қилишингизга тўғри келар. Аммо шундай қилсангиз сиз нимагадир эга бўласиз. Ахир Исо сизга шундай деган: Мен сизларни энди қул деб атамайман. Қул хўжайини нима қилишини билмайди. Сизларни дўстларим дейман, чунки Отамдан эшитган ҳамма нарсани сизларга билдирдим. Сизлар Мени эмас, Мен сизларни танладим. Бориб ҳосил беринглар ва ҳосилингиз боқий бўлсин, деб сизларни танладим. Шундай қилиб, Менинг номимдан Отадан нимаики сўрасангизлар, У сизларга беради. Хуллас, сизларга буйруғим шу: бир-бирингизни севинглар! Юҳанно 15:15–17 Ўзингиз ишонч ҳосил қилинг Фарзийларнинг афсонаси бемаъни эканига ишонч ҳосил қилишингиз учун, қуйидаги вазифани бажаринг. Хушхабарларда Исо уларнинг олдида дастурхон ва тушлик чоғида исталган меҳмон сифатида тақдим этилган. Қуйидаги матнларни ўқинг ва эътибор беринг, Исо кимларни Ўзининг дўстлари деб ҳисоблар эди? Матто 9:9–13 ___________________________________ Марк 14:3 _____________________________________ Луқо 7:36 ______________________________________ Луқо Хушхабарининг 19 боб, 1–10 оятларини ўқинг. Исо “солиқчилар”дан ва “гуноҳкорлар” дан қочмаслигига қарамай, уларга ўхшаб юрмаган. Сиз Исонинг ва Закхейнинг танишуви ҳақида биласиз, нима деб ўйлайсиз ким кимга таъсир қилди? Ушбу воқеадан сиз ўзингиз учун нимани илғаб олдингиз? 34. ТУЗАЛМАЙДИГАН БОЛАЛАР Ҳақиқий эркаклар ҳақида афсона Гапимга ишонинг, мактабнинг катта синфлари учун белгиланган йигитлар кийим алмаштириш хонасида бўладиган гаплар, онасининг қулоғига етиб боришини бирорта бола истамайди. Жок сочиғи билан Дэнга тушириб деди: “Ҳой, Дэн, хўш жума куни кечқурун Андреа билан бўлган учрашувининг қандай ўтди?” Бошқа томонида турган бола эса уни тирсаки билан итариб: “Мазза қилдингми?” — деди. Кимдир жиззаки гапириб унга: “Хўш у қанақа жонон экан, қизитар эканми?” — деди. Бошқаси: “Эрталаб нонушта олиб келдими сенга?” — деди. Сўнгра ҳаддан тақшари қаҳқаҳалар, ноъмақул имолар, бетакаллуф қичқириқлар ва “пуси-пуси”га ёки “мана буни жонон деса бўлади” ёки “ҳой бола, қани бўлчи”га ўхшаган ёввойи сўзлар чиқишни бошлайди. Бундай вазият кўплаб болаларга таниш. Ҳатто сиз синфдошларингизга ўхшаб ҳаракат қилмаган бўлсангиз ҳам ва бундай саволларга ижобий жавоб бермаган бўлсангиз ҳам, сиз барибир ўзингизни “истагингизга эришгандай”, гўё секс билан шуғуллангандай кўрсатишингизга тўғри келади. Агар сиз шу ишни қилмасангиз, унда сиз билан гапирадиган гап йўқ. Ахир секс — бу рифожланишнинг маълум бир поғонаси-ку. Сиз ким биландир ётиб чиқмаганингизга қадар, сизни эркак деб ҳисоблашмайди. Бу афсона. Бу шайтоннинг ёлғони. Мен бутун мамлакат бўйлаб, “Нима учун кутиш керак?” деган шиор остида ўтадиган миллий кампанияда минглаб ёш инсонларга айтганман. “Ҳақиқий эркак бўлиш учун секснинг бунга нима алоқаси бор? Ҳатто ўн икки ёшлик бола ҳам секс билан шуғуллана олади!” Сўнгра шундай дедим: “Йўқ”, дея олиш учун эса ҳақиқатан ҳам мардлик керак”. Мен давом этиб дедим: “Тўғри туриб, самимийлик билан: “Қулоқ сол, мен ҳозир секс билан шуғулланишни истамайман” дея олиш учун қақиқатан ҳам мард бўлиш керак. Иффатлилик (соф бўйдоқлик) — бу фахрланиш мумкин бўлган омилдир”. Жинсий муносабатларни бошлаш жуда осон. Бу учун етук инсон бўлиш ёки кучли характерга эга бўлиш талаб этмайди. Аммо оломоннинг ҳоҳишига қарши бориш — ҳақиқатан ҳам мушкулдир. Мана қаерда характер, куч ва мардлик керак. Эҳтимол, бу сизга ноъмалумдир, лекин Библияда бир неча жинсий васвасалар ва гуноҳлар тўғрисида ёзилган, булар ҳақида ҳар биримиз билишимиз керак. Бундай васвасаларнинг бири Юсуфнинг бошига тушган. Юсуф мисрлик сарой аъёни Пўтифарникида ишлар эди. Библияда ҳаммаси жуда тушунарли қилиб ёзилган: Юсуф жуда чиройли, келишган йигит эди. Орадан маълум вақт ўтгач, хўжайинининг хотини Юсуфга кўзларини сузиб: “Мен билан бирга бўл”, деб таклиф қилди. Ибтидо 39:6,7 Юсуф васвасага тушиши учун имкони бор эди. Сўнгра, эҳтимол, кийим алмаштириш хонасида мағрур кўриниш билан юриб, ўзининг ғалабаси билан мақтаниши мумкин эди. Ахир сен “ҳақиқий эркак” эканингни исботлаш учун шундай имконият туғилди-ку. Библияда “Лекин у рад қилди” — деб, ёзилган. Аслида бир марта ҳам эмас, балки кўп марта васвасага қарши турди. Хўжайинининг хотинига жазман бўлишдан бош тортгани учун, у озодлигидан маҳрум бўлди — натижада уни қамоққа ташлашди. Лекин Юсуфда характер ҳам, жасурлик ҳам ва мардлик ҳам бор эди. Чунки Юсуф ҳақиқий эркак эди. Ахир фақат ҳақиқий эркак, эркакларнинг кийим алмаштириш хонасида “тўда болалар сўзи” нинг босимига бардош бериши мумкин. Фақат ҳақиқий эркак, ўз кучини йиғиши ва қоидаларига амал қилиши мумкин. Фақат ҳақиқий эркак оломонга қарши тура олади. Фақат ҳақиқий эркак “йўқ” дея олади. Ўзингиз ишонч ҳосил қилинг Ҳақиқий эркаклар ҳақидаги афсонанинг бемаъни эканига ишонч ҳосил қилишингиз учун қуйидаги вазифаларни бажаринг. Ибтидо китобининг 39-боб, 1–9-оятларини ўқинг. Юсуф Пўтифарнинг хотини билан бирга бўлиш учун имкони бор эди. Юсуф аёлнинг таклифига қандай жавоб қилди (8-оят)? Юсуф нима сабабдан бош тортганининг иккита сабабини айтган (8,9 оятлар). Булар қандай сабаблар? Ибтидо китобининг 39-боб, 10-оятини ўқинг. Юсуф бундай васвасага неча марта дучор бўлди? У бундай васвасадан қандай қилиб қутулишга уринган? Ўша бобнинг 11–23-оятларини ўқинг. Юсуф Пўтифарнинг хотини билан ёлғиз қолганда ва аёл уни яна васваса қилишни бошлаганда, у нима қилди (12-оят)? Оқибатда Юсуф ўзининг солиҳлик ҳаракатидан сўнг жазога учради, бироқ у Раббий қаршисида гуноҳ қилишдан бош тортганидан учун қандай баракага эга бўлди (20–23-оятлар)? 35. ЖАҲОННИНГ КИНДИГИ ВА КОИНОТНИНГ МАРКАЗИ Худбинлар афсонаси „Менга қара, ҳой калтафаҳм! Буларни қандай қилишинг мени қизиқтирмайди, лекин мундарижа билан маълумотлар менинг столимда бўлиши шарт! Ҳозироқ!” Рейчел Таусенд гўшакни аппаратга қарсиллатиб қўйди ва котибасининг исмини бақириб чақирди. Мебелнинг бахмал қопламаси ва тўқ дарахт билан тикилган офиснинг деворлари унинг бошлиғи катта лавозимга эга экани ҳақида гувоҳлик берарди. Столнинг четида ётган китоб, уни ўқиётган кишининг истаклари ҳақида айтиб турарди. Китобнинг номи — “Қандай қилиб ҳамма нарсада биринчи бўлиш мумкин” — эди. Рейчел ўзининг мақсадига интилиб, бошқаларнинг қизиқиши билан ҳисоблашмай, уларга умуман ачинмай, ёмон муносабатда бўлиш орқали ўзининг компаниясида тез мавқега эришди. У ўзининг лавозимига кўтарилиш учуш бошқаларнинг бошини босиб ўтганидан умуман ҳижолатда эмас эди. У сохта камтаринлигидан ҳам азоб чекмасди, лекин ўзининг қанчалик муҳим инсон экани ҳақида ўйлаганида, жудаям завқланиб кетарди. Унинг кабинетига котиба кирди ва шунда Рейчел котибасига буйруқлар сочишни бошлади. “Ҳозироқ анави миясиз нотавон Паттерсонни буерга чақир. Ва Эллисонга айтгинки, анави ишларини ким учун қилаётган бўлишига қарамай тўхтатсин-да, менинг ҳисоботим билан шуғуллансин... ” Котибанинг нигоҳидан Рейчел сўзларида тутилиб қолди. Котиба Рейчелга секингина: “Сизнинг қизингиз... — Энага қўнғироқ қилиб, Даниел болалар майдончасидан ғойиб бўлибди деб, айтди” — деди. Рейчел телефонга ёпишди-да, ҳаддан ташқари тезлик билан гўшакдан бақириб саволлар беришни бошлади. Ниҳоят гўшакни қўйиб, котибасига ўкириб деди: “Менга собиқ эримни топиб кел. Ернинг тагидан бўлса ҳам топиб кел. Унга ҲОЗИРОҚ энаганинг олдига боргин деб, айт” — деди. Рейчел бирданига ўзининг “БМВ” сига ўтирди-да, шаҳар кўчаларидан босиб кетди. Мудом сигнал бериб, газнинг педалига босиб, қутургандек ҳайдаб, энаганинг уйига жўнади. У ўзига: “Агар у билан бирор кор-ҳол юз берса, мен ўзимни ўлдираман” — деди. У ҳатто қизил рангда ҳам ўтиб кетди. “Агар мен уни тополмасамчи? Нима қилсам? Ҳа, менга ёрдам керак”. У машинани секинлаштирмай ўта тезлик билан машинани ён кўчага бурди. У ўзига: “Ким менга ёрдам бера олар экан? — деди. Кейин қўққисдан бу фикр уни қўрқитиб юборди: “Нима? Ким менга ёрдам беради дедимми?” Рейчел бирданига, у ўзини ҳар доим коинотнинг маркази деб ўйлагани учун, у кимгадир мурожаат қиладиган бўлса, унга ёрдам берадиган ҳеч кими йўқлигини тушунди. “Мен ўйлардимки... мен ўзимча, менга ҳеч қачон ҳеч ким керак бўлмайди деб. Мен мудом ўзимни, ҳудди бошқалар мен учун ҳеч қандай аҳамиятга эга эмасдек тутардим...Ўзимча ягона муҳим одам — бу менман деб ўйлардим”. Рейчелнинг йўли яқин қолган эди. У чоррахага етиб келди, чоррахадан бурила туриб тезликни озгина пасайтирди ва постчини кўриб қолиб машинасини вақтида тўхтатди. Рейчелнинг ғазаби вулканнинг отилишига ўхшар эди. У одамларўтиш йўлакчасида турган ўша навбатчини таниди. Ўша навбатчи чоррахада кўп йиллар давомида туриб, мактаб ўқувчиларига йўлдан ўтишига ёрдам бериб, машиналарнинг ҳаракатини бошқарарди. У одам Рейчелга доим қартайган ва кераксиздек кўринарди. Энди эса постчи, устига-устак, Рейчелнинг экстеремал тўхташига ва қимматли вақтини йўқотишига сабаб бўлди. У эндигина оғзини очиб уни ҳақоратламоқчи бўлувдики, Рейчел навбатчининг қўлида ўзининг боласини, — ўзининг боласи Даниелни ушлаб турганини кўриб қолди! Рейчел эшикни очиб ҳовлиқиб қария томонга ташланди. У табассум қилиб турган ўзининг уч ёшли қизалоғини унинг қўлидан суғуриб олиб, боласини қаттиқ қучоқлаб олди. У миннатдорчилик ҳиссига тўлган эди. Катта корпорациянинг ижрочи директори Рейчел, ўзини бирданига кичкина ва ҳимоясиз эканини сезиб қолди. Қария эса кутилмаганда жудаям муҳим инсон бўлиб қолди. Рейчел Таусенд у камдан-кам бўлган худбин одам эди: у ўзини борлиқнинг марказиман деб, ўйлайдиганлардан эди. Ҳар қандай худбин ўзини бошқа барчадан устун қўяди ва ўзича шундай ўйлайди: “Ҳаммани унутиш керак. Агар мен ҳаётдан менга керакли нарсаларни ололсам, мен ҳақиқатан ҳам бахтли бўламан”. Лекин бу афсона. Бундай қоидаларга амал қилган одамлар, албатта қачонлардир бойлик ва ҳокимиятга эришишлари мумкин, лекин улар ёлғизликдан ва кўнгил қолишидан қочиб қутулолмайдилар. Исонинг таълимотига асосан, ҳар биримиз, ҳатто энг кичкина чақалоқ ҳам, Худонинг назарида беҳад қадрлидир. Агар сиз, сизни ўрабтурган бошқа одамларни қадрласангиз, сиз янада кўпроқ бахтли бўласиз. Одамларни қадрлаш бизнинг бахтимизни камайтирмайди. Исо кўп маротаба ушбу амрни такрорлаган: “Яқинингни ўзингни севгандек сев”. Ўзингдан кам ҳам эмас, ўзингдан кўп ҳам эмас. “Яқинингни ўзингни севгандек сев”. Шоир Жон Доннинг сўзлари ҳам шунга даъват этади: Ҳа, инсон — орол эмас, Инсон қитъанинг қисмидир. Бу Худонинг қўли эканини, Англаш осон эмас. Бизни қаттиққўлик ила, Инсонлар алмашувига бошлаган. Ҳар бир янги ўлимда, Сенинг қисминг ўлар. Агарда мотам Қўнғироқлари жирингласа, Ғамгинлик билан ўйлан — Сен ҳақда эмасми жиринг? Ахир Худо сизни борлиқнинг маркази қилиб яратмаган. Лекин У ҳаётингизнинг маркази бўлишни истайди. Ўзингиз ишонч ҳосил қилинг Худбинларнинг афсонаси бемаъни эканига ишонч ҳосил қилишингиз учун қуйидаги вазифаларни бажаринг. Пастда кўрсатилган Ёзувнинг ҳар бир матнида қандайдир худбин ҳақида ёзилган. Ҳар бир матнни ўқинг ва иккита саволга жавоб беринг: гап қайси худбин (лар) ҳақида кетяпти? У(лар) билан нима бўлди? 2 Шоҳ. 15:1–12; 18:17 ___________________________ 3 Шоҳ. 1:5,6, 42–53 ______________________________ Иш. 14:3,4, 12–15 _______________________________ Матто 20:20–28 _________________________________ 36. СОҲИБЖАМОЛ ЭМАС,У МАХЛУҚ Жилтдаги соҳибжамол ҳақида афсона Фотомодел Кэтриннинг ташқи кўриниши “Вог” ва “Мадемуазель” журналларининг саҳифаларида ўзини кўз-кўз қилишига олиб келди. Унинг одми қадди-қомати гўё кечки қора кўйлак учун яратилгандек эди. У ўзининг орасталиги ва жозибалиги билан ўта бой одамлар учун ўтказиладиган ҳар қандай назокатли кечки базмни безаши мумкин эди. Унда у канализациянинг ичида нима қиляпти? Жуда машҳур бўлган “Соҳибжамол ва маҳлуқ” телесериалининг қаҳрамони Кэтрин (Линда Гамильтон), ярим инсон-ярим маҳлуқ Винсентнинг ер остидаги (аслида эса ташландиқ метро тоннели) маконига тез-тез кириб туради. Винсент ролини Рон Перлман ўйнаган эди. Майли буни янги упаковкадаги эски воқеа деб тасаввур қилайлик. Лекин барибир бир савол менга тинчлик бермайди: “У қизга махлуқнинг нимаси ёқиб қолди?” Ахир ҳақиқатан ҳам сочлари қоп-қора бўлган қаҳрамон қиз, гўё журналнинг жилтида чоп этиладиган дабдабали қизга ўхшайди ва у бирданига қўрқинчли, фақат кечки алоғ-чалоғ тушда кўриниши мумкин бўлган, устига-устак ер остида яшайдиган йигитга ошиқ бўлиб қолади. Бундай бўлиши мумкин эмас! Албатта, бу воқеа кино жанри қоидалари асосида ўйлаб топилган. Винсент Кэтринга ўзининг ташқи кўриниши билан эмас, аксинча унга унинг ички табиати билан хуш келган. Кэтрин шернинг ниқоби ортида яширинган одамни севади. У Винсентни, унинг кўнгилчанлиги ва мулойим юраги учун ... ва эҳтимол унинг ажойиб овози учун севади. Албатта бундай ҳикоялар ёқимли, чунки бунга ўхшаш севгини камдан-кам учратасиз. Бу нарса орамиздан жуда кўплар жилдда чоп этилган соҳибжамол ҳақидаги афсонага илинишгани сабабли содир бўлади. Бизлар ҳақиқатан ҳам ҳаётимизда ҳамма нарса ташқи кўринишимизга боғлиқ деб ишонишни бошлаймиз. Яъни, агар қиз бола Эль Макферсонга ўхшамаса ёки йигит ўз кўриниши билан ҳеч қуриса Патрик Суэйзини эслатмаса, унда улар жозибали эмас. Лекин бу афсона. Телевизион кўрсатувлар, журналлар, кино ва видеофильмлар бизга доимо тайёр образларни тақдим этишади, улар бизга нима чиройли, нима эса чиройли эмаслигини мажбуран ундашади. Бундан ташқари, оммабоп ахборот воситалари бизни “гўзаллик бахт демакдир” деган ғояга ишонтиришга уринишади. Энди эса илтимос, шуни уқиб олингки, масиҳий бадбашара бўлиши умуман шарт эмас. Албатта, бизлар“Джордаш” жинсиларини ёки “Мэйбеллин” упа-эликни реклама қиладиган хуштор ва қомати келишганларга тақлид қилишимиз шарт эмас. Бизлар гўзаллик тушунчаси фақат илоҳий бадандан, пишиқ мускуллар ва ҳаворанг кўзлардан ҳам анча кўпроқ маънога эга эканини тушунишимиз керак. Кўп ҳолларда инсоннинг гўзаллиги унинг руҳий сифатларига ва унинг характерига боғлиқдир. Худо Довудни Исроил шоҳи бўлиши учун танлаётганда, унинг ташқи кўриниши ёки жисмоний белгиларига қараган эмас, аксинча Худонинг Ўзи айтганидек: ...Мен инсонлардай эмасман. Инсонлар ташқи кўринишига қарайди, Мен эса дилига қарайман. 1 Шоҳлар 16:7 Аслида кўпинча гўзаллик, ҳаёт кўрсатганидек, — бу энг муҳим омил эмас. Ишониш қийин, лекин баъзида гўзаллик қизлар ғамгинликка тушишига, ёш йигитлар эса шахсий муносиблик хислатини йўқотишига олиб келадиган маҳлуққа айланади. Ўзларини ёлғиз, ҳимоясиз ва фойдасиздек ҳис қиладиган жуда кўп “гўзал” одамлар бор. Ҳақиқат шундаки, агар сиз бахт сочингизнинг рангига ёки кийимингизнинг бичимига боғлиқ деб ўйласангиз, бу кўнглингизнинг совушига олиб келиши шубҳасиздир. Албатта, сиз кийган кийимингиз ҳам аҳамиятга эга, лекин чуқурроқ қарашга ўрганинг, фақат кўзга кўринадиган нарсаларга эътибор берманг. Агар сизнинг рўпарангизда турган одам ёқса, сизга кўзингиз кўрадиган нарса эмас, балки кўзингиз кўролмайдиган нарса ёқиши керак. Ўзингиз ишонч ҳосил қилинг Жилдда чоп этилган соҳибжамол ҳақидаги афсонанинг бемаъни эканига ишонч ҳосил қилишингиз учун қуйидаги вазифани бажаринг. Библияда қандай қилиб бахтли бўлиш мумкинлиги тўғрисида кўп айтилган. Қуйидаги матнларни ўқинг ва инсонга айнан нима бахт беришини ёзинг. Уларни кўрсатилган қаторларда ёзинг. Сўнгра бахт ташқи қиёфага боғлиқ экани тўғрисидаги қаторларни чумчуқча билан белгиланг. [ ] Забур 143:15 _________________________________ [ ] Забур 31:1 ___________________________________ [ ] Ҳикм. 3:13 __________________________________ [ ] Ҳикм. 14:21 _________________________________ [ ] Ҳикм. 16:20__________________________________ [ ] Луқо 11:28 __________________________________ [ ] Ёқуб 1:12 ___________________________________ [ ] 1 Бутрус 3:14 __________________________________ 37. БАРЧА ҚАНДАЙ БЎЛСА,МЕН ҲАМ ШУНДАЙ Кўплар нима қилса, шуни қилиш кераклиги тўғрисидаги афсона Ойижон, ўзингиз ўйлаб кўринг, — деб, аянчли оҳангда йиғи-сиғи қилди Андреа. — Ахир бизлар гиёҳванд ёки бошқа бирор нарса билан хушторлик қилмаймиз-ку. Бу ахир шунчаки кечки базм-ку”. “Сен Брэдникига кечки базмга бормайсан — агар уйда катталардан бирор киши бўлмаса, умуман ҳеч кимникига бормайсан”. “Сиз мен билан шундай қилишингигизга ишонгим келмаяпти, — деди Андреа. — Ахир у ерда бизнинг барча танишларимиз йиғилади-ку. Биргина мен уйда қолар эканман, чунки менинг ойим, бундай кечки базмлар ёш қизлар учун эмас деб ҳисоблайдилар”. Андреа ойиси билан дам олиш кунларининг охиригача гаплашмади. “Ҳозирги замонда ҳамма шунақа кечки базмларга боришади, — деб ўйларди у. — Бу барча хурофотлар — ўтмишда қолган. Сиз отам билан бола бўлган вақтингиздан буён, кўп нарса ўзгарди”. Аммо душанба куни эрталиб Андреа, Джулия ҳам Брэдникига кечки базмга бормаганини эшитиб ҳайрон қолди. “Менинг ота-онам ҳеч қачон бунақа жойларга қўймайдилар, — деди Джулия. — У ерда ҳатто Синди ҳам йўқ эди”. Андреа Брэднинг кечки базмида унинг барча танишлари бўлади деб ўйланган эди. Албатта, у барибир ойисидан хафа эди, лекин у энди ўзини, ойиси базмга боришга тақиқлаган кундан кўра анча енгилроқ ҳис қилди. Андреа кенг тарқалган нуқтаи назарда бўлиб, “агар ҳамма шундай қилса, мен ҳам шундай қилсам бўлади” деб ўйларди. Лекин бу афсона. Бундай ишни ҳамма ҳам қилмайди. Баъзида, албатта, аксинча туюлади, лекин зеҳни ўткир ёш йигит ёки қиз эртами кечми тушуниб оладилар, атрофдагилар шунга ишонтиришга уринишларига қарамай, “бу ишни” жуда кўп одамлар қилмайдилар. Ҳамма ҳам никоҳагача жинсий муносабатларни бошламайди. Менинг маълумотимга биноан, масиҳий оилаларда тарбия олган 50 % болалар “бу ишни” қилмайдилар. Бу рақам яхши натижадир. Ҳамма ҳам чекмайди. Баъзи текширувлар бугунги кунда 80% ёшлар чекмаслигини кўрсатди. Ҳамма ҳам спиртли ичимликлар истеъмол қилмайди. Кўплаб текширувлар шуни кўрсатдики, 30 % катта синфболалари спиртли ичимликлар ичмайди, ҳатто 10 % ёшлар эса ҳеч қачон ичишмаган. Ҳамма ҳам гиёҳванд эмас. Мичиган Университети қошидаги ижтимоий текширувлар маркази маълумотлар беришича, кокаин ва бошқа турдаги гиёҳванд моддаларни истеъмол қиладиган ўсмирларнинг сони пасайган. Америка ёшларининг умумий сонининг 40% қонунга қарши бўлган гиёҳванд моддасини истеъмол қилишдан воз кечган. Ҳамма ҳам имонини йўқотмайди, ёки одатда айтилишича “ўзгартириб” қўймайди. Икки мингта ўсмир қатнашган текширувларнинг натижасига кўра, 60 % ўсмирлар динга ҳаётнинг энг муҳим омили сифатида қарайдилар. Ўсмирлар кўпинча “ҳамма шундай қилади” деган ёлғонни, ўзларининг дўстларини ва тенгдошларини манипуляция қилиш мақсадида ва уларни бошқалар қилган ишларни қилишга ундаш мақсадида ишлатишади. Лекин мен ўйлашимча, “буни” ҳамма ҳам қилади деган афсонага ишонмаслик керак. Бу ҳақиқат эмас. Кўплаб ўсмирлар қандай қилиб “йўқ” дейишни биладилар. Улар буни янада тез-тез қилиб туришади. Ўзингиз ишонч ҳосил қилинг “Буни” ҳамма қилишади деган афсонанинг бемаъни эканига ишонч ҳосил қилишингиз учун қуйидаги вазифаларни бажаринг. Пастда кўрсатилган қаторчаларда, “буни” қилмайдиган ўсмирларнинг исмини ёзинг (ва энг муҳим исмни кўчириб ёзишни унутманг — яъни ўзингизнинг исмингизни!). Никоҳдан олдин жинсий муносабатларни бошламайдиган 30–40% нинг орасида: ________________________________________________________________ ________________________________________________________________ Чекмайдиган 80 %нинг орасида: ________________________________________________________________ ________________________________________________________________ Спиртли ичимликлар истеъмол қилмайдиган 30% нинг орасида: ________________________________________________________________ ________________________________________________________________ Ноқонуний равишда гиёҳанд моддани истеъмол қилишдан бош тортган 40% нинг орасида: ________________________________________________________________ ________________________________________________________________ Имон ҳаётнинг энг муҳим қисми деб ҳисоблайдиган 60% нинг орасида: ________________________________________________________________ ________________________________________________________________ 38. СЕКС — БУ ИФЛОС ИШ ЭМАС Пуританларнинг афсонаси „Шанба куни кечқурун” сериалининг қаҳрамони, жамоат хоними Дана Карвей образининг машҳур бўлганининг сабабларидан бири, у одамларнинг масиҳийлик ҳақида бўлган оддий инсоний тасаввурларни акс эттиради. Тўпиқ суягидаги қорамтир кўйлаги, ушбу аёлнинг риёкор ва мунофиқ хулқ-атвори, масиҳийлар сексга нисбатан қандайдир уятли ва беадаблик билан қарашадийлар деган фикрга мувофиқдир. Кўплар ўйлашадики, Исонинг ортидан эргашувчилар, секс ва жинсийликни қоралайдиган Худога ишонадилар деб ўйлашади. Бу афсона. Секс — бу ифлос иш эмас. Бу қандайдир уятли, ножўя ёки беадаб иш эмас. Худо сексга қарши, У ундан нафратланади деб айтиш мумкин эмас. Ахир айнан Худо уни ўйлаб топган! У ҳамма нарсага асос солган. Ибтидо китобида, Худо дунёни яратгани ҳақида ёзилган ва у ерда шундай сўзлар айтилган: Шундай қилиб, Худо инсонни Ўз суратида, Ўзига ўхшаш қилиб яратди. Эркагу аёл қилиб яратди уларни. Ибтидо 1:27 Худо эркак билан аёлни ўзига хос жинсий белгилар билан яратди. У уларга жинсни ва табиий ҳиссиётни берди. Сўнгра, У ушбу шаҳвоний мавжудотларга қаради-да ва Библияда ёзилганидек, Худо Ўзи яратган ҳамма нарсага назар солди. Булар жуда ажойиб эди Ибтидо 1:31 Худо дунёни яратишни режалаштирган вақтда, сексни ҳам яратиш Унинг режасида бор эди. У эркак ва аёлга шундай деган: “Мўл бўлинглар ва кўпайинглар”, албатта, У айнан шу учун жинсий муносабатлар мавжудлигини назарда тутган эди. Библияда бир неча марта очиқ-ойдин ёзилган жинсий муносабатлар мавжуд. Сулаймоннинг қўшиқлар китобининг маъноси севги ҳақидаги поэмага ўхшайди, бу китоб шубҳасиз, жамоат хонимини ҳайрон қолдирган бўларди. Ҳаворий Павлус Коринф жамоатидаги оилага жинсий муносабатларга тегишли бўлган ва ҳаёт учун муҳим бўлган маслаҳатни берган. Лекин шуни эсда сақлаш керакки, Библияда жинсий муносабатлар, фақатгина эр ва хотин ўртасидаги лаззат бўлиши лозимлиги ҳақида яққол айтилган. Никоҳ ҳамманинг кўзида эътиборда бўлсин, ётоғингиз беғубор бўлсин; зинокорлару фоҳишаларни Худо ҳукм қилади. Ибр. 13:4 Худо сексни яратди; инсон эса уни никоҳ иттифоқи чизиғидан чиқариб, уни ифлослантирди. Худо сексни эр ва хотин бир-бирига тўлиқ қўшилиб кетиши учун, жинсий муносабатлар билан лаззатланишлари учун, шунингдек, ушбу қувонч ва ҳиссиётдан қониқишлари учун яратди; инсон эса Худодан олган ушбу совғани булғади. Худо: “зино қилма”, яъни “аҳлоқсиз жинсий муносабатларга кирма”деганда, У ушбу амрни сизнинг қувончингизни барбод қилишни истаётгани учун, ёки У Коинот мижғови бўлгани учун ҳам эмас, аксинча, У фақат севги бера оладиган қувончни севгани учун шундай деган. Худо сизни ишончсизликдан ёки гумонлардан ҳимоя қилишни истайди ва сизга бутун бўлган севги, никоҳ ва жинсий муносабатларнинг энг муҳим шарти бўлмиш ишончни беришни истайди. У бизни жинсий йўл орқали ўтадиган касалликларнинг оқибатидан ва қўрқувидан ҳимоя қилишни ва бизга келажакда никоҳ қурганимизда жинсий ҳаётда аминлик ва хотиржамлик беришни истайди. У бизларни нотабиий йўл орқали, барбод қиладиган ва кўпинча, бахтсиз никоҳга элтувчи муносабатлардан ҳимоялашни истайди. Ва ниҳоят, У бизнинг бокирлигимизни сақлаб қолишимизни истайди, токи инсон никоҳ кечасида ўзининг севгилисига, севгининг энг буюк инъомларидан бирини совға қила олсин. Ўзингиз ишонч ҳосил қилинг Пуританлар афсонасининг бемаъни эканига ишонч ҳосил қилишингиз учун, қуйидаги вазифаларни бажаринг. Сулаймоннинг Ҳикматлари китобининг 5-боб, 1–23-оятларини ўқинг. Сулаймон қонунга қарши секс билан никоҳдаги секснинг орасидаги фарқни кўрсатганига эътибор беринг. Айниқса, 18 ва 19-оятларга эътибор беринг, у ерда эр ва хотиннинг орасидаги жинсий муносабатлар ҳақида ёзилган. Сулаймоннинг Гўзал Қўшиқлар икитобидаги ҳаяжонлантирадиган шеърий мисраларини ўқинг (3–5-боб). Ушбу севги шеърият, Худо эркакка унинг хотини орқали, хотинга унинг эри орқали берадиган ҳиссиётли(яъни фақат жинсий эмас) лаззатни ифодалайди. 39. ОЁҚ КИЙИМИ, КЕМАЛАР, ҚИСҚИЧБАҚАЛАР ҲАҚИДАВА ҲОКАЗО Анархистларнинг афсонаси Кисқичбақа Герман, денгизнинг тубида тезлик билан оиласининг паноҳ тоши остига кириб кетди. У отасига: “Мен эркин бўлишни истайман!” — деб бақирди. “Нима учун сиз мени манави аҳмоқона зирҳ(совут)ни ҳар куни йигирма тўрт соат давомида тақиб юришимга мажбурлайсиз? Ҳеч тушунолмайман! У мени ҳаракатларимни қисяпти! У мени қоматимни бузяпти. Менинг дўстларимдан биттаси, зирҳларга қарши норозилик гуруҳини ташкиллаштирмоқчи, мен уларга қўшилмоқчиман!” Унинг отаси, қисқичбақа Фред чуқур нафас олди-да, ўзининг оғир чангалини Германнинг елкасига қўйди (ахир қисқичбақаларнинг елкаси бор, улар бошқа қисқичбақага қараб, елка қаерда тугашини ва қаерда бел бошланишини кўриб олиб тушунишлари мумкин). Герман кўзларини айлантириб қўйди. “Ўғлим, — деди Фред, — сенга бир воқеани айтиб беришимгаижозат бер”. “Дада, етар, менга қар қанақа... ” “Бу воқеа Хамфри деган одам билан содир бўлди. У мактабгаоёқ яланг бораман деб туриб олган эди. У, унинг оёқ кийимлари ҳаракатларини жуда қисяпти деб даъво қиларди. Яна у, бежиримлиги бузилганини айтарди. У оёқ кийимидан жудаям озод бўлишни истарди, гуллар ва ўтлар устидан, далалар ва анҳорлар бўйида оёқ яланг югуришни истарди. Ахийри, унинг онаси унга оёқ яланг юришига рухсат берди. У уйидан ўқдек учиб чиқди — ва биласанми, кейин нима содир бўлди?” Герман эндигина оғзини очиб нимадир демоқчи бўлганда, унинг отаси ўзининг ҳикоясини давом эттирди. “Хамфри лимонаднинг шишасининг бўлакини босиб олди. Шунда у шифохонада, товонига йигирмата ип тиктирди ва битирув кечасида унинг яхши кўрган қизи, аллақандай бошқа йигит билан базм кечасига кетди”. “Дада, жудаям аҳмоқ ҳикоя экан”. “Балким шундайдир, ўғлим, лекин гап шундаки, ҳар қандай қисқичбақа эртами ё кечми, шунга ўхшаш нарсани бошидан ўтказади, агарда у зирҳдан озод бўлиб яшаса, ҳаёт анча яхшироқ бўлган бўларди деб ўйлашни бошлайди. Лекин бу, кемада сиқилиб кетган, кема жонига текканидан ўзини тўлқинларнинг ихтиёрига топшириб, денгизга ташланган денгизчига ўхшайди. У буни озодлик деб ўйлаши мумкиндир, лекин агар у кемага қайтмаса ёки тез орада қирғоққа сузиб бормаса, у чўкиб кетади — хўш, бунинг нимаси озодлик?” Герман отасининг сўзларидан ўйланиб қолди. Отаси: “Ҳадемай сен ўзингнинг зирҳингни ташлаб юборасан, ўғлим”, — деди. Отаси бу ҳақда шунчалик эртага айтиш қанчалик оғирлиги ҳақида ўйларди. Ёш қисқичбақа ҳайрон қолгандек кўринарди. Отаси Ферд ўғлининг кўзларида кўринган саволга: “Ҳа-ҳа, сен хато эшитмадинг деб, жавоб қилди. — Бу катта бўлаётган барча қисқичбақалар билан содир бўлади”. Фред огоҳлантириш оҳанги биландавом этиб, деди: — лекин бу содир бўлганда, ҳаётингда биринчи марта ўта заифликни ва қалтисликни ҳис этасан. Бу токи сенда янги зирҳ, манавидек пишиқ бўлиб ўсмагунча давом этади деб, — ўғлининг белини ҳимоя қилиб турган мустаҳкам зирҳини қоқиб қўйди, — сен одатдагидан ҳам янада эҳтиётроқ ва огоҳ бўлишинг керак. Манави зирҳсиз сен ўзингни янада эркинсизроқ ҳис қиласан”. “Дада, бунинг ҳаммаси жуда ғалати, — деди Герман. — Бу ҳақда ҳеч ҳам ўйлаб кўрмапман. Сиз айтмоқчисизки, бизнинг эркинлигимизни нимадир чеклаётгандек туюлади, лекин бу бизга имкони борича эркин ҳис қилишимизга ёрдам беради демоқчимисиз, мен сизни тўғри тушундимми?” Қисқичбақа Фред ўзининг улкан чангалини Германнинг белига қўйди ва улар биргаликда оилавий тошнинг остидан сузиб чиқдилар. Фред ўғлига: “Сен менинг аққли ўғлимсан”, — деди. Ўзингиз ишонч ҳосил қилинг Анархистларнинг афсонаси бемаъни эканига ишонч ҳосил қилишингиз учун қуйидаги вазифаларни бажаринг. Кўплар, Ўнта амр ва Масиҳнинг таълимоти одамларнинг эркинлигини чеклайди ва сиқиб қўяди деб ҳисоблайдилар. Аслида эса амрлар, уларни бажараётганларга ҳақиқий озодликни бахшида этади. Чиқиш китобининг 20-боб, 1–17-оятларини ўқинг. Ушбу амрларни бажариш қандай озодлик бериши мумкин? (Масалан, олтинчи амрни бажариш жинсий йўл орқали келадиган касалликка йўлиқиш қўрқувидан озод қилиши мумкин.) Жавобингизни ёзинг: ________________________________________________________________ ________________________________________________________________ ________________________________________________________________ Матто Хушхабарининг 5-боб, 1–12-оятларини ўқинг. Ушбу оятларда Исонинг таълимоти кўрсатилган. Исонинг насиҳатларига амал қилиш қанақа озодлик бериши мумкин? ________________________________________________________________ ________________________________________________________________ ________________________________________________________________ Юҳанно Хушхабарининг 8-боб, 36-оятини ўқинг. Уни кўчириб олинг: ________________________________________________________________ ________________________________________________________________ ________________________________________________________________ 40. НАФАС ҚАЙТГАНДА Бир кўришдан севиб қолиш афсонаси Шу десам, мактабнинг ўша биринчи кунида мен шкафчанинг ёнида турган эдим, мени бир тўда болалар ўраб турган эди, бизлар у ва бу ҳақда гапирдик, — болалар нима ҳақида гапириб ўтиришни яхши кўришини ўзингиз биласиз-ку. Шу пайти ўша қиз бирданига кириб қолди. Мен уни мактабнинг биносига кирганини кўрганимда, биринчи дақиқадаёқ, у қиз мен учун яратилганини тушундим. Болалар, у жуда гўзал эди. Мен унинг елкасига осилиб турган малла жингалак сочларини кўрганимда, чаккамдаги қон томирим жуда қаттиқ уришни бошлади. Унинг бадани офтобда шунчалик қорайган эдики, у пляжда ҳузур-ҳаловат қилгандек кўринарди. Унинг бадани эса бир неча сония ичида, мендек ўн етти ёшлик йигитнинг бошини айлантириб қўйди. Мен севиб қолдим. Тушуняпсизларми? Бир кўришдан севиб қолдим. Ҳеч қуриса, мен ўзим учун жавоб бераман, ҳа, мен уни севиб қолганим турган гап. Албатта, унинг эътиборини қаратиш учун, бундай жонон “пок гўзалликнинг даҳоси” билан учрашувга эришиш учун бироз вақт керак бўлди. Қолгани эса, ҳаммаси ўз навбати билан содир бўлди — тўй бўлди, болалар бўлди, сўнгра бизлар узоқ ва бахтли яшадик”. Аҳа, демак ҳақиқий севги келиб қолса, сен билан ана шу нарса содир бўларкан-да. Бир кўришданоқ севиб қолиш. Баъзида қиз болага ёки йигитга бир қарасанг бас, сен ҳаётингдаги севгингни учратганингни билиб қоласан. Бу афсона. Балким бу баъзида содир бўлар, лекин юзтасидан биттасида бўлиши мумкин. Лекин ушбу истисно ҳолатлар ҳам ҳақиқий севги билан тўла деб ҳисоблаш хавфли янглишиш бўлган бўларди. Бизлар севги — бу биринчи ўринда ҳиссиёт деб ўйлашга ўрганиб қолганмиз: гала ҳиссиётлар, қон бошга уради, нафасни қисади. Лекин Библияда, севги — бу биринчи ўринда ҳаракат деб айтилган: сиз ҳис этаётганингиз ҳақида эмас, сиз қилаётганингиз ҳақида айтилган. Кўпларнинг тасаввурида севги — бу Колумб учун Янги Заминга ўхшаган нарсадир, сиз уни зўр бериб қидирмайсиз, лекин у ўзидан ўзи бехосдан чиқиб қолади! Севги! Аслида эса ҳаммаси аксинча бўлади. Севги боғда ўсаётган хушбўй гулга ўхшайди, сиз уруғни экасиз, суғорасиз, озиқлантирасиз, унга зарар етказиши мумкин бўлган ҳамма нарсадан қўриқлайсиз, уни яна бироз вақт суғорасиз ва кунлар, ҳафталар, ойлар ўтгани сайин ўсимлик ўсишни бошлайди. Агар сиз уни озиқлантиришни ва суғоришни давом эттирсангиз у яна ўсади ва гуллаб кетаверади. Эҳтимол, одамлар айнан шуни тушунмаганликлари сабабли кўплаб муносабатлар ўнгидан келмайди: ўз ҳиссиётлари устидан ишлашни ҳоҳлайдиганлар жуда кам. Уруғни суғориш лозим деб ўйлайдиганлар ҳам кам. Ўсимликни илдизи билан узиб ташлаши мумкин бўлган бўронга қарши тайёр турганлар ҳам кам. Илдизга ғамхўрлик қилишни истайдиганлар ҳам кам. Натижада ҳамма ҳам ҳақиқий севгидан тараладиган хушбўй ҳиддан лаззат ололмайди. Севгининг актив характери тўғрисида Ҳаворий Павлус шундайдеб ёзган: Эй эрлар, Масиҳ имонлилар жамоатини севиб, уларучун Ўзини қандай фидо қилган бўлса, сизлар ҳам хотинларингизни шундай севинглар... Шундай қилиб, эркаклар ўз хотинларини ўз таналарини севгандай севишлари керак. Ўз хотинини севган ўзини ўзи севади. Ҳеч ким ҳеч вақт ўз танасини ёмон кўрмаган. Аксинча, уни озиқлантириб, парвариш қилади. Масиҳ ҳам Ўз умматини худди шундай озиқлантириб, парвариш қилади. (Эфес. 5:25, 28, 29 муаллифларнинг курсиви). Олдингиздан офтобда куйган малла сочли қиз ўтиб кетадиган бўлса, балким илгаригидек ҳаяжонланарсиз. Агар футбол командасининг капитани сизга эътиборини қаратадиган бўлса, бошингизни йўқотиб қўйишингиз мумкиндир. Лекин бу севги эмас. Бу ҳайратланишдир, лекин бу майдагина уруғчадан ажойиб хушбўй гулни ўстиришга руҳлантирадиган бунёдкор ҳиссиёт эмас. Ўзингиз ишонч ҳосил қилинг Бир кўришдан севиб қолиш афсонасининг бемаъни эканига ишонч ҳосил қилишингиз учун, қуйидаги вазифани бажаринг. Коринфликларга биринчи мактубнинг 13-бобини ўқинг, Ҳаворий ушбу бобни севги мавзусига бағишлаган. Сиз ўқиганингизга мувофиқ, ҳақиқий севгини кўрсатадиган жойларни кўчириб олинг: Севги _________________________________ , Севги _________________________________ , (4-оят). Севги ҳар нарсани _______________________ , Севги ҳар йўлда ________________________ , Севги ҳар шароитда _____________________ , Севги ҳар нарсага _______________________ , (7-оят) Севги _________________________________ қилмас , Севги _________________________________ мас , Севги _________________________________ мас , (4-оят) Севги _________________________________ қилмас , Севги _________________________________ қилмас , Севги _________________________________ мас, Севги _________________________________ мас, (5-оят) Севги _________________________________ мас , аксинча ________________________________ , (6-оят) Севги асло _____________________________ мас, (8-оят) Энди эса ёзганингизга қаранг. Санаб ўтилган тавсифларнинг нечтаси ҳиссиётлар билан боғлиқ? Уларнинг нечтаси ҳаракат? 41. ЎЗИНГНИ ЎЗИНГ ДАВОЛА Инсонпарварларнинг афсонаси Бадди ва Натан савдо марказида айланиб юрган эдилар, уларкитоблар ётган стол олдида тўхтадилар. У ерда табассум қилиб турган эркак билан аёл ўтирган эди. “Агар сизни нимадир қизиқтириб қолса, менга билдирибқўйинг”, — деди сотувчи эркак. У ерда баъзи рисолачалар(китобча)ни текинга олиш мумкин эди, масалан, “Исо ҳеч қачон мавжуд бўлмаган” сарлавҳа остидаги рисолача бор эди. Бошқа китоблар учун эса пул тўлаш керак эди. Аммо уларнинг номи, умумий жаҳон, таълим, жамоатларнинг бўлиниши ва давлат ҳақида ҳикоялаб берадиган қизиқарли китоблардек кўринарди. “Вой мана бунга бир қара” деб, Бадди бир қалин китобни қўлига олди. У китоб “Айзек Азимовнинг Библия бўйича маълумотномси” деб номланган эди. “Мен бу одам ҳақида нимадир эшитувдим”, — деди у. Эркак киши ўрнидан туриб стол олдидан эгилиб ўтиб Баддига деди: “Албатта-да, — Бу ғаройиб китоб. Унда нафақат унчалик маълум бўлмаган Сув Тошқини ва Қора денгиз ичидан ўтиш ҳақидаги фактлар бор, балки Библияда битта сўз ҳам айтилмаган баъзи нарсаларга ҳам ойдинлик киритилган. Унда библиявий афсона билан тарихий фактлар бирлашиб, инсоният тарихини янада яққоллаштирилгани кўрсатилган”. Натан: “Ҳа, шунақами?” деб, эркакка қараб бошини ўйнатди, лекинБаддининг қўлидаги китобни олиб столга қайтариб қўйди ва унга: “Қани, кетдик бу ердан”, — деди. Улар стол олдидан бир неча қадам узоқлашганларидан сўнг, Бадди Натандан: “Сенга нима бўлди?” — деб сўради. — “Нега бизлар у ердан бунча тез кетиб қолдик?” Натан елкасини қисиб: “Билмадим, лекин бу ерда нимадир жойида эмас”, — деди. Натан доно ҳаракат қилди. У дунёвий инсонпарварларнинг уйдирмаларига илинмади, чунки уларнинг ғояларини баъзида бирдан билиб олиш осон эмас, лекин уларнинг ғоялари барибир Библияга, масиҳийларга ва жамоатга қарама-қаршидир. Инсонпарварларнинг ўйлашича, одамлар дунёни фақат ўзлари қутқара оладилар. Улар, Худо одамни қутқаролмайди деб ҳисоблайдилар, ахир улар учун Худо мавжуд эмас. Инсонни дин ҳам қутқаролмайди, чунки дин — бу ёлғон. Инсонпарвар нажот, тинчлик ва эсон-омонликни осмондан эмас, балки ўзининг ичидан излаши керак. Инсонпарварлар шахсий нажотнинг ва дунёни парваришлашнинг ягона йўли (умиди) , инсон диний фикрлаш услубидан воз кечиши ва ҳеч нарсага ишонмаслик керак, инсон фақат ўзига таяниши лозимлигидан иборат. Улар инсон ўзини ва атрофдаги дунёни ёвузликдан аллақандай Худонинг ёрдамисиз қутқара олишига жудаям ишонадилар. Бу афсона. Инсоният тарихи техниканинг тараққиётига қарамай шуни тасдиқлайдики, биз одамлар на олийжаноброқ ва на эзгуроқ бўляпмиз. Инсонпарварларнинг ҳаракати тинчлик ҳам олиб келмади, урушларни ҳам йўққа чиқаролмади. Инсон ўзининг барча муаммоларини ўзининг кучи билан бартараф этишга қодир эмас. Бунга ХХ асрнинг воқеалари гувоҳдир: иккита жаҳон уруши, Гитлернинг тузуми, Сталиннинг тузуми, қизил кхмерларнинг тузуми, маккартизм, ку-клукс-клан, ядровий қуролнинг тарқалиши, урушлар, очлик ва сиқувлар орқали келадиган кулфатлар — бунинг барчаси инсоният ўзининг кучига ва ақлига таяниб яшаши беҳудалик эканининг исботидир. Албатта, бизлар уруш ҳам, очлик ҳам бўлишига йўл қўймаслик учун заҳмат қилишимиз лозим, касалликлар ва адолатсизлик билан курашишимиз шарт. Лекин инсоният ўзини ўзи қутқаролмайди. “Нажот топишимиз учун, осмони фалак остида одамзодга берилган бошқаҳеч бир исм йўқ» (Ҳавор. 4:12). Шунингдек, кириб келган асрда инсонпарварлар Павлус биринчи асрда ёзган одамларга қараганда нажотдан узоқроқда бўлишларини айтган: Худонинг ҳақиқатини ёлғон билан алмаштириб, Холиқ ўрнига махлуққа сиғиниб топиндилар. Холиқи оламга эса абадий шон-шарафлар бўлсин! Омин. Рим 1:25 Ўзингиз ишонч ҳосил қилинг Инсонпарварларнинг афсонаси бемаъни эканига ишонч ҳосил қилишингиз учун қуйидаги вазифани бажаринг. Еремиё Пайғамбари Китобининг 16-боб, 20–21-оятларини ўқинг. Ушбу сўзлар инсонпарварларнинг афсонаси билан қандай алоқаси бор? Забур 35-боб, 1–3-оятларини ўқинг. Ушбу сўзларни инсонпарварларнинг ғояларига ўхшайди деса бўладими? Нима учун? Забур 39 боб, 36 оятни ўқинг. Сиз ўқиган оятларга асосан, келажак ҳақида инсонпарварлар инсон ўзини ўзи қутқаради деган сўзларига қандай хулосага келса бўлади? Забур 61-боб, 1–3-оятларни ўқинг. Ушбу оятлардаги“ёлғиз” сўзи қандай маънога эга? Нега ушбу сўз қайтариляпти? Ушбу оятларни яна ўқиб чиқинг ва ҳар гал “менинг, менга” сўзларига урғу беринг. Коринфликларга 1 Мактуб 3-боб, 11-оятни ўқинг. Ушбу оятга мувофиқ инсонпарварларни келажакда нималар кутмоқда? 42. УЙ ЯХШИРОҚ Жаннатни ерда ҳам топиш мумкинлигитўғрисидаги афсона Белинда Карлайл яқинда ўзининг “Жаннатни ердан ҳам топиш мумкин” деб номланган ашуласи билан энг зўр йигирмата қўшиқлар орасидан жой олди. Қўшиқ унчалик ёмон эмаску-я, бироқ теологияси бундан баттар бўлиши мумкин эмас. Албатта, бунақа қўшиқни биргина у айтмайди. Эҳтимол сиз уни бошқача ижрода ҳам эшитгандирсиз. Масалан бунақасини: “Биласанми, мен нима деб ўйлайман?” (Сиз, автобусда сиз биланбирга кетаётган қиз, унинг ёнида чармли курткада турган йигитгаайтаётган сўзларини эшитишга мажбур бўлиб қолдингиз.) “Мен ўйлайманки жаннат ичимизда жойлашган, мен жаннат — бу жоннинг ҳолати деб ўйлайман. Сен-чи?” Эҳтимол сиз, ушбу пластинканинг тескари томонини ҳам эшитишингизга тўғри келгандир. Бадани ҳурпайган татуировкаларга тўла эркак оқ фартукли ёш йигитга: “Ҳой, сен. — Мен бу ерда шунақа азоблардан ўтдимки, ҳатто жаҳаннам йўлда қолиб кетади”, — деди. Ушбу сўзларни айтиб у куч билан тургични муштлаб урди-да: “Мен бошимдан кечирганларим билан жаҳаннамни тенглаштириб бўлмайди”, — деди. Ҳа, ҳақиқатан ҳам баъзида инсонга шунақа бахт насиб этадики, ҳатто нимадир яхшироқ бўлиб кетишини тасаввур қилиш қийин. Баъзида бизлар билан шуқадар даҳшатли ва азобли ҳодисалар рўй берадики, ҳатто дўзахда ҳам бунчалик ёмон эмасдек туюлиши ҳам ҳақиқат. Шунга қарамай, Библияда реал жаннат ва реал дўзах борлиги ҳақида айтилган. Исо Ўзининг шогирдларига шундай деган: Отамнинг уйида маскан кўп. Шундай бўлмаса эди, Мен сизларга жой тайёрлагани кетяпман... Юҳ. 14:2 Исо суҳбат чоғида, одамлардан ёвуз руҳларни қува олишларидан хурсанд бўлган шогирдларига шуни яққол тушунтирдики, жаннат — бу жой ёки ҳолат ва унга иштиёқ билан интилиш лозим: Аммо руҳлар бизга итоат этяпти, деб хурсанд бўлманглар, балки исмларимиз самоларда ёзилган, деб шунга хурсанд бўлинглар. Луқо 10:20 Библиянинг охирги китоби — Ваҳий китобида айтилишича, Ҳаворий Юҳанно қарилик чоғида жаннат ва келажак ҳақида ваҳий кўрган. У жаннатни бизга таърифлаб, у ерни Худо бор жой деб ёзган, у ерда “Худо уларнинг кўзидаги ҳар бир ёшни артиб олур. Энди ўлим сира бўлмас. Ҳузун ҳам, фарёд ҳам, оғриқ ҳам бўлмас”, у ерда Худонинг “Унинг қуллари Унга хизмат қилади. Улар Унинг юзини кўриб туради... ...улар эса то абад ҳукмронлик қиладилар”. Жаннат ерда ҳам бўлиши мумкин деб ўйлаган автобусдаги қизга, Библиянинг сўзлари билан шундай деса бўлади: “Сиз ҳали ҳеч нарсани кўрмапсиз!” Худонинг Сўзида, келажакда гуноҳкорларни “дўзах” деб аталмиш жойда(ёки ҳолатда) жазо кутиши ҳақида ҳам яққол айтилган. Исо ўша вақт тўғрисида очиқ-ойдин айтган, “Сўнг У чап томондагиларга ҳам айтади: — Эй лаънатилар! Кўзимдан йўқолинг, иблис ва унинг фаришталарига тайёрлаб қўйилган абадий оловга мубтало бўлинг!” (Матто 25:41). Юҳанно Ваҳий китобида, тавба қилмаган гуноҳкорларга бериладиган жазо ҳақида ҳам айтган: “Аммо қўрқоқ, имонсиз, нопок, қотил, зинокор, жодугар, бутпараст ва ҳамма ёлғончиларнинг қисмати олов ва олтингугурт билан ёнаётган кўлдадир. Бу иккинчи ўлимдир” (Ваҳий 21:8). Бу ўта ачинарли бўлса-да, барибир ўша ҳурпайган эркакка ҳам Библиянинг сўзлари билан айтса бўлади: “Сиз ҳали ҳеч нарсани кўрмапсиз!” Аслида Библияда дўзах ҳақида кўп ёзилган, унинг нохуш ва зим-зиё таърифини кўплаб маротаба учратиш мумкин. Ушбу огоҳлантириш тормози ишдан чиққан ва тепаликдан қияликка тушиб келаётган юк ташувчи машинанинг санчийдиган сигналларига ўхшайди. Афсуски, ҳамма ҳам библиявий огоҳлантиришларга, дўзахга борадиганлар билан нима бўлишига жиддий қарамайди. Ҳамма ҳам жаннат ҳақидаги ваъдага эътибор бермайди. Лекин Ибронийларга мактубда ёзилганидек, “Зеро фаришталар орқали айтилган сўз қатъий бўлган бўлса ва ҳар бир жиноят ҳамда итоатсизликка адолатли жазо олинган бўлса, унда биз бу улуғ нажотни менсимаганимизда жазодан қандай қочиб қутуламиз? Бу нажот аввало Раббий орқали воизлик қилинган, сўнгра ундан эшитганлар томонидан бизларда тасдиқланган эди” (Ибр. 2:2–3). Ўзингиз ишонч ҳосил қилинг Жаннатни ердан ҳам топиш мумкинлиги тўғрисидаги афсонанинг бемаъни эканига ишонч ҳосил қилишингиз учун қуйидаги вазифани бажаринг. Ёзувдан қуйидаги матнларни ўқинг ва махсус кўрсатилган қаторчаларда жаннат ҳақида айтган тўртта нотиқларнинг ёки ёзувчиларнинг исмларини ёзинг: 1. Матто 6:20 ___________________________________ 2. 2 Кор. 5:1 ____________________________________ 3. 2 Бутрус 3:13 ________________________________ 4. Ваҳий 19:11 __________________________________ Энди эса дўзах ҳақида айтганларнинг исмларини кўчиринг: 5. Матто 23:33___________________________________ 6. 2 Бутрус 2:4 __________________________________ 7. Ваҳий 20:13-15 _______________________________ (Жавоблар: 1. Исо; 2. Павлус; 3. Бутрус; 4. Юҳанно;5. Исо 6. Бутрус; 7. Юҳанно)