Сиз ам, амма ота-оналар қатори, фарзандингиз бахтли бўлишини истайсиз. Ибодат туфайли бу истагингиз амалга ошиши мумкин. Сиз Худодан ёрдам сўраб, фарзандингизнинг аётини яхши томонга ўзгартира оласиз. Мазкур китоб муаллифи шахсий тажрибасидан ва бошқа одамларнинг аётидан намуналар келтириб, ота-онанинг самимий ва чин дилдан қилган ибодати болаларни ёмонликдан имоя қилади, уларни ақиқат йўлида сақлайди, деб кўрсатади.
Сторми Омартиан
ОТА-ОНА ИБОДАТИНИНГ КУЧИ
Сўз боши
Менинг онам — дунёдаги энг ажойиб, мунис онадир. У доимо мени қўллаб-қувватлайди, ҳамма нарсада менга ёрдам беришга интилади. Онажонимнинг менга бўлган меҳр-муҳаббатидан ва мен учун қилган ибодатларидан жуда-жуда миннатдорман. Онагинам мен учун ҳар куни ибодат қиладилар. Ўйлашимча, онамнинг қилган ибодатлари ўқишимда ҳам, ҳаётимда ҳам катта мадад беряпти. Унинг ибодатлари сабабли мен ижобий томонга ўзгардим, балким, айнан шу ибодатлар туфайли мен бу ёруғ оламда ҳаёт кечиряпман. Кунларнинг бирида онажонимнинг ибодати мўъжиза кўрсатди — менинг ҳаётимда ҳеч ўйламаган ва кутмаган ажойиб воқеа юз берди. Синфимизда интизомсиз, ўта шафқатсиз бир қиз бор эди. Мен ундан қўрққанимдан, иложи борича бу қиздан узоқроқда юришга ҳаракат қилардим. Ўша синфдошим тўғрисида онамга сўзлаб берганимда, у шу қиз учун биргаликда ибодат қилишимизни таклиф қилди. Менга бу фикр ниҳоятда ёқди. Мен онам билан синфдошим учун ўқув йили тугагунча ва бутун ёз таътили давомида ибодат қидик. Кейинги ўқув йилида мўъжиза содир бўлди: урушқоқ синфдош қиз бутунлай ўзгарди, менинг энг яқин дугоналарим сафидан ўрин олди. Бу воқеа менинг ҳаётимга жуда катта таъсир кўрсатди, чунки бундай вазиятга ҳеч қачон мен олдин тушмаган эдим.
Онамнинг ибодатлари бажо бўлмоқда. Тўғри, ҳар доим ҳам бундай бўлавермайди, аммо ибодатларга тезгина жавоб олинмаган тақдирда ҳам барибир, улар мени қўллаб-қувватлайди. Мен Раббийга шукроналар айтаман ва онажонимдан миннатдорман. Онажон, Сизга раҳмат.
Мени севгувчи ва ардоқловчи ота-онамнинг ҳақиқатан ҳам мени асрашини тан олишим керак. Ота-онам ҳамма нарсани тушунишади, лекин баъзида жуда ҳазилкаш ҳам бўлишади. Ота-онамнинг ажойиб хислатларининг ичида уларнинг сабот, матонат билан мен ва синглим учун қилган ибодатларини ардоқлайман. Агар уларнинг ибодатларини менинг ҳаётимда тутган ўрни ҳақида гапирадиган бўлсам, балки, менинг ҳикоям онамнинг ушбу китобидан ҳам катта бўлиб кетса керак. Шунинг учун ота-онамнинг ибодатининг қудратини тўлақонли ҳис қилганим тўғрисидаги бир воқеани эслаб ўтмоқчиман.
Ҳаётимнинг ўн саккиз йили давомида ота-онам менинг хавфсизлигим учун тинмай ибодат қилишарди. Аслида, «тинч» ҳисобланган Лос-Анджелес деган шаҳарда катта бўлдим. Уларнинг ибодати мени қалқон каби асрарди. Мактабда ўқиётган пайтимда Худо мени оғир автомобиль ҳалокатида асраб қолгани тўғрисидаги воқеа ҳамон эсимда. Мен ва яна икки синфдош дўстим эрталаб машинада мактабга кетаётган эдик. Хавфсизлик тасмасини тақиб олмаган эдик, бирдан машинамиз чорраҳада бошқа бир автомобиль билан тўқнашиб кетди. Дўстларимдан бири автомобиль ойнасидан учиб тушди ва оғир тан жароҳати олди, иккинчиси эса рулга зарб билан урилиш оқибатида юзига анчагина шикаст етди. Бизлар ҳаммамиз вафот этишимиз мумкин эди, аммо Худованд бизларни Ўз паноҳида асраб қолди. Айнан ўшанда ота-онам ибодатларининг қанчалар кучга эгалигини ҳис этдим ва биз хавф-хатарга учраганимизда Худо ҳаётимизга аралашишини ва бизни қутқарганини яққол кўрдим.
Ота-онамнинг қатъият билан менинг ҳаётим учун қилган ибодатларидан бениҳоят миннатдорман. Бу ибодатлар мени нафақат хавф-хатардан қутқарди, балки имонли ва тақводор йўлдан адашмай юришимда кўмак берарди.
Мана бугун, ўн саккиз ёшга кирганимда ота-онамнинг ибодатлари туфайли ҳали ҳаётимда кўп мўъжизалар содир этилишига жуда ишонаман. Ўйлашимча, ҳозирда мен тезроқ уйланиб ота-онамнинг бағрига қайтиб боришим учун улар ибодат қилишяпти, балки ана ўшанда улар енгил нафас олишар.
Миннатдорчилик
Тур! Кечаси билаг илтижо қилиб чиқ Худога! Юрагингни сувдай тўкиб солгин Раббийга! Қўлларингни узатгин осмонга, Болаларинг учун ёлворгин Унга…
Мен қуйидаги инсонларга алоҳида миннатдорчилик билдираман:
•
•
•
•
•
•
•
• Ибодатгўй дўстларим Сьюзан Мартинесга, Роза Томпсонга ва Ян Уиллиамсонга, ушбу китобни, болаларимни ва мени марҳаматлагани Худога қилган ибодатлари учун.
•
•
•
•
•
1-БОБ
Ибодат — дунёдаги энг муҳим, айни пайтда энг қийин ва энг масъулиятли ишлардан бири. Ибодат — улкан шодлик ато этишга, оғир ғам-ғуссага барҳам беришга қодирдир. Дунёда ҳеч нарса шунчалар қалбимизни қувончга тўлдира олмайди, ҳеч нарса шу қадар аччиқ умидсизлик булоғи бўла олмайди. Инсон ҳаётининг ҳеч қайси даври шунчалик завқ-шавққа, илҳомга сабаб бўла олмайди, фақат ҳаммаси кўнгилдагидай бўлса; ҳеч нарса ибодат даражасида ғам-қайғуни кетказа олмайди, агар муваффақиятсизлик юз берса.
О, фарзандлар тарбияси…
Биргина «тарбия» сўзининг ўзи катталарда турли-туман ҳис-туйғуларни келтириб чиқаради. Биз бор кучимизни болаларимизнинг тарбиясига сарфлаймиз. Эндигина, хайрият-эй, мақсадимга эришдим, деб ўйлаганимизда, фарзандларимиз ҳаётининг янги босқичлари бизга янгидан-янги муаммолар олиб келади. Баъзида бу нотинч денгизда биз анча тинч сузамиз, аммо баъзида эса биз бўронлар гирдобида қоламиз. Баланд тўлқинлар эса бизни бошимизгача босиб кетади. Вақти-вақти билан қалбимизни умидсизлик қамраб олади, биз тиз чўкишга ҳам тайёр бўламиз: нима бўлса бўлсин, майли, тўлқинлар ютиб юбора қолсин.
Аммо мен сизнинг кўнглингизни кўтармоқчиман. Ҳеч қачон биз табиий офатлар иродасига бўйсунмаслигимиз керак.
Хонага қамалиб олиб, пушаймонлик домида қолиб, болаларимиз бизга қандай кутилмаган «сюрпризлар» олиб келишини кутиб, асабий ҳолда хонада кезмаслигимиз керак. Бизга ҳар бурчакда уларни кутилмаган хавф-хатарлар пойлаётгандай бўлиб туюлмаслиги, болаларимиз ҳаётининг у ёки бу босқичлари яқинлашиб келаётганидан сира қўрқмаслигимиз керак. Биз комил ота-она бўла олмасак ҳам, лекин болаларимиз ҳаётини ҳозирнинг ўзидаёқ ижобий томонга ўзгартира бошлаш қўлимиздан келади. Фарзандимиз неча ёшдалигининг аҳамияти йўқ: уч маротаба уйланиб ажрашган 30 ёшли ўғил (учаласи ҳам спиртли ичимликларга ружу қўйиши орқали юз берган) бизга энг мукаммал бўлиб туюладиган уч кунлик болачалик ибодатга муҳтождир. Боламиз неча ёшда бўлмасин, ибодатларимиз уларга фақат фойда келтиради. Ибодатнинг мазмуни — куч-қувватимиз ёрдамида боламиз ҳаётини ўзгартиришга ҳаракат қилиш эмас, балки барча замонларнинг комил отаси бўлган Самовий Отамизга мурожаат қилишдир. Шундай қилиб, қадам-бақадам илгари ҳаракатланиб, болаларимиз учун воситачилик қилишга ўрганишимиз, ибодатларимизда болаларимиз ҳаётининг ҳар бир қисми ҳақида Раббийга сўзлаб бера олишимиз керак. Инсон ҳатто тасаввур ҳам қила олмайдиган буюк
Афсуски, мен ота-онамдан ҳеч нима ололмадим, чунки онам бетайин феъл-атворли аёл эди. Мен
Бошиданоқ ўзимни, ёмон онаман, деб ҳисоблаб жуда асабийлашардим. Биринчи фарзандим туғилгандан сўнг анча ташвишландим. Онам билан менинг муносабатларим ўзимга шикаст етказганидек, ўз боламга жароҳат етказишдан қўрқардим. Мен уйимизда бор бўлган тарбия ҳақидаги барча китобларни ўқиб чиқдим, болаларнинг масиҳийча тарбияси ҳақида ўтказиладиган биронта ҳам семинарни қолдирмай қатнашиб борардим. Улардаги барча фойдали маълумотларни ўзлаштириб олишга ҳаракат қилардим, аммо булар етарли эмас эди.Фарзандимнинг руҳий, ақлий ва эмоционал ривожланиши ҳақидаги сон-саноқсиз қўрқувлар мени ташвишга соларди. Аммо ҳаммасидан ҳам фарзандим дуч келиши мумкин бўлган машаққатлар мени ваҳимага соларди. Уни ўғирлаб кетишлари мумкин эди, у сувда чўкиб кетиши, йўлда аварияга учраши, оғир жароҳат олиши, касал бўлиши, уни йўлдан уришлари мумкин эди. У зўравонлик қурбони бўлиши ёки ўлиши мумкин эди. Унинг келажаги учун қўрқув эс-ҳушимни ўғирлаб қўйган эди. Мен оналик хавотирларимга барҳам беришга қанча ҳаракат қилмай, содир этилган жиноятлар ҳақида газета ёки журналда ёзилаётган ёки телевизорда айтилаётган янгиликлар мени янада кўпроқ ташвишга соларди, буларни эшитганимда, фарзандим кўз олдимга келаверарди. Бундан ташқари, биз жиноятчилик бўйича донг таратган Лос-Анжелесда яшардик. Бунга эса менинг бардошим етмас эди.
Бир куни мен чин дилдан ибодат қилдим: «Раббим, мен бошқа бардош бера олмайман. Мен бир кунда 24 соат ўғлимни қўриқлаб чиқа олмайман. Мен қалбимнинг хотиржамлигини истайман. Менга йўл кўрсат, нима қилай?»
Кейинги бир неча ҳафта давомида Худо, Кристоферни Менга ишониб топшир, деб менга маслаҳат берди, У мен билан ваҳий орқали сўзлашди. Ўғлим туғилгандан сўнг эрим икковимиз ибодат қилиб, уни Худога бағишлаган эдик. Аммо Хуудо биздан бунданда кўпроқ нарсани хоҳларди. Биз Унга боламизнинг ҳаётини тўлалигича топширишимизни истарди. Аммо биз, фарзандимизни Раббий ихтиёрига топшириб, унинг тақдири учун жавобгарликдан холи бўламиз, деб ҳисобламасдик. Раббий билан мустаҳкам иттифоқ тузишни ўзимиз хоҳлардик. У керак бўлган пайтда елкасини тутиб беришига, ҳамма нарсани биздан яхшироқ бажаришни бизга ўргатишини билардик. Биз эсаўғлимизни тартиб-интизомга ўргатишимиз, «болани тўғри йўлга солиб тарбиялаш»имиз керак эди, «шунда қариганда ҳам йўлидан адашмас»лигини билар эдик (Ҳикмат. 22:6). Биз Худога бутунлай ишонишимиз керак, чунки фақат У бизнинг ўғлимиз тарбияси ҳақида қайғуриши ва фақат У фарзандимизнинг ҳаётини равон қилиши мумкин.
Кристофер ҳаётининг барча соҳалари ҳақида ибодат қилишимиз зарур эди. Мен буни англаб етдим: агар ўғлимдан хавотирланаверсам, демак, Муқаддас Руҳ менинг диққатимни Кристофернинг бирон муаммосига қаратар экан, мен эса шу учун ибодат қилишим керак экан. Мен шу учун ибодат қилаётганимда, ўғлимни Эгамнинг ихтиёрига топширганимда, У мени муайян бир ташвишдан озод қиларди. Аммо бу — мен бошқа бу ҳақда ибодат қилмайман, дегани эмас эди, балки менинг зиммамдаги юк бир қанча вақтга олинарди. Аммо бу муаммо яна пайдо бўлиши билан, мен яна у ҳақда ибодат қилишни бошлардим. Эгам менга, ўғлинг билан
Мен яна шуни англаб етдимки, ўғлим учун қилаётган ибодатларимда мен Раббийдан, менинг истакларимни рўёбга чиқар, деб сўрамаслигим керак эди. Бу шунга олиб келардики, сўраган ибодатларим бажо бўлганда ҳам, умидсизликка тушиб қолишимиз мумкин. Эҳтимол, кўпчилик қуйидаги ибодатни билишса керак: «Раббий, Кристофер улғайиб йигит бўлганда, оиламизнинг энг яхши дўсти қизига уйланишини сендан илтижо қилиб сўрайман». (
Тўрт ярим йилдан сўнг қизим Аманда туғилганда, мен болам учун керак нарсаларни ўз хоҳишимга кўра алмаштирмасдан, фарзандим учун Раббийга ибодат қилишни ўрганиб олган эдим. Шу боис мен қизим учун астойдил илтимос қила бошладим. Сўнгги ўн икки йил давомида Раббий менинг ибодатларимга жуда ажойиб тарзда жавоб берди. Бугун мен уларнинг натижаларини кўряпман.
Раббий бизнинг фарзандларимизга ғамхўрлик килаётганиниумр йўлдошим икковимиз сезамиз. Фарзандларимиз эса қувонч ила Эгамни тан олишади, ҳурмат қилишади. Чунки ота-оналар ўз фарзандлари учун ибодат қилганларида, Раббийнинг қудрати уларнинг ҳаётига кириб боради.
Ибодат нима? У қандай таъсир қилади?
Ибодат — бу Раббий худди самодаги Сахий бобо, ёки Қорбобою биз Унга тузиб берадиган хоҳиш-истаклар рўйхати эмас. Сиз Раббийнинг борлигини ўз ҳаётингизда сезишингизни, Ундан паноҳ топа олишингизни билишингизни ибодат амалга оширади. Ибодатнинг маъноси Раббийнинг
Муқаддас Китобда шундай дейилган: «…ер юзида сизлар нимаики боғласангизлар, осмонда ҳам боғланган бўлади. Ер юзида нимаики ечсангизлар, осмонда ҳам ечилган бўлади» (Матто. 18:18). Раббий бизга ерда қудрат беради, биз бу қудратни қабул қилганимизда, У бизга Ўз кучини ҳам беради. Бу куч
Исо номи билан ибодат — Раббий қудрати хазинасини очадиган кучли калитдир. «Сизларга ростини айтайин: агар Менинг номимдан Отадан нима сўрасангизлар, Ўзи сизларга беради» (Юҳ. 16:23). Исо номи билан ибодат бизга душманимиз устидан ғолибликни ато қилади, Раббий Каломи ваъда берган аҳдларга бўлган ишончимиз ҳақида гувоҳлик беради. Раббий бизнинг фикрларимиз ва бизнинг муҳтожликларимиз ҳақида билади, аммо У бизнинг ибодатларимизга жавоб беради. Чунки доимо ва ҳамма нарсада танлаш ҳуқуқини, Исо номи билан Унга ишонч ва бўйсуниш имкониятини беради.
Ибодат фақат
Шахсий муҳтожликларингиз рўйхатидан бошланг
Шуни айтиб ўтишим керакки, мен ҳар бир фарзандим учун ибодатни уларга ҳомиладор бўлган пайтимдан бошлардим. Чунки Мукаддас Китобда шундай дейилган: «Удир … ўртангдаги ўғилларингга баракат берадиган…» (Забур 147:2). Мен ибодатнинг кучига ишонсам ҳам, бир нарсани тушунмасдим: бизнинг ҳаётимизнинг ҳар бир қисми Раббий учун қай даражада муҳим? Фақат ҳозирги пайт учун ибодат қилиш етарли эмас — келажак учун, ўтмишнинг ёмон иллатларидан қутулиш учун ҳам ибодат қилиш зарур. Шоҳ Довуд умидсизликка тушиб, келажагидан қўрқиб, ваҳимага тушганда (қаранг.: Забур 142) у: «Нима бўпти, нима бўлса бўлаверсин»,деб айтмади. У Раббийга ўзининг ҳозирги пайтдаги аҳволи, келажаги, ўтмиши ҳақида айтиб илтижо қилди. У ҳамма нарса учун ибодат қилди. Биз ҳам худди Довуддай ибодат қилишимиз керак.
Мен, ибодат учун ҳар бир бола муҳтожликларининг батафсил рўйхати керак экан, деб тушундим. Бу мияга ўрнашиб қолган фикр эмас эди, чунки мен бир нарсани билардим: агар мен ҳар бир муҳтожлик учун алоҳида ибодат килсам, Раббий менга жавоб бермайди. Раббий менинг бир талай илтимосларимни билади, деб ишонардим, шунинг учун хотиржам эдим. Ҳар йилги таътил пайтида биз бу вақтимизни бутун оиламиз билан денгиз бўйида ўтказардик. Эрталаблари ҳали ҳамма ухлаган пайтда бир қанча қимматли вақтимни Худо билан ўтказардим. Бу пайтда ибодат қилар эканман, Худодан сўрайдиган илтимосларим рўйхатини тузиб олардим. Мен қўлимда қоғоз, қалам билан денгизга қараб ўтириб, Раббийдан, шу йили ҳар бир фарзандим учун сўрагани менга донишмандлик бер, деб сўрардим. Ахир, фарзандларимнинг ҳар бири ҳозирги пайтда чинакамига нимани талаб қилишини ва келажакда уларнинг йўлларида пайдо бўладиган машаққатларни фақат Угина биларди. Муқаддас Китобда шундай дейилган: «Худованд Ўз сирини худотарсларга очар, Ундан қўрққанларга илоҳий аҳд насиб этар» (Забур 24:14).Агар биз сўрасак, У бизга номаълум нарсаларни очиб беради. Худованд билан бўлган мулоқотдаги ўша тонгларда У доимо менга эзгу маслаҳатлар берарди, мен уйга ҳар бир фарзандим эҳтиёжлари рўйхатини тузиб қайтардим. Кейинчалик мен бу рўйхатларни муттасил тўлдириб боравердим.
Мен шу пайтгача бу рўйхатларни асраб қўйганман. Бошқатдан кўриб чиқаётганимда, ибодатларимнинг жавобини ва фарзандларим ҳаётидаги ўзгаришларни кўраман. Раббий Ўз сўзига ўзгармасдан содиқ қолишигига мен яна ишонч ҳосил қиламан.
Худонинг Каломи — сизнинг қуролингиз
Фарзандларимиз учун жанг бизнинг тиззаларимизда амалга ошади. Биз ибодат қилмаганимизда ўз болаларимизнинг жанг майдонида душман ўқлари остида у ёқдан-бу ёққа қочаётганларига худди четдан туриб гувоҳ бўлгандай бўламиз. Аксинча, ибодат қилган вақтимизда эса улар билан ёнма-ён туриб Худовандни уларга ёрдам беришга чақираётгандай бўламиз. Биз Унинг Каломидан ибодатларимизда фойдаланганимизда, қўлимизга ҳар қандай душманни енга олишга қодир қудратли қурол оламиз. Худонинг Каломи «жонли ва таъсирли, ҳар турли дудама қиличдан ўткирроқдир…» (Ибр. 4:12). Унинг Каломи нимага тегса, ўшани тешиб ўтади. Худо шундай дейди:
«Менинг оғзимдан чиққан сўз шундай бўлади,
Бажо бўлмай, Менга қайтмайди.
Менинг хоҳиш-иродамни ўша сўз бажаради,
Бажо қил деб у сўзни Мен юборганман,
Ишни сўз бажо қилади» (Ишаё. 55:11).
Бу шуни билдирадики, Худонинг Каломи ҳеч қачон самарасиз бўлмайди. Айнан шунинг учун бу китобдаги ҳар бир ибодатдан сўнг мен Муқаддас Китобдан олинган бир нечта оятни жойлаштирдим. Ибодатга Муқаддас Ёзувлардан мос оятлар киритиш қанчалар муҳимлигини мен биламан. Агар сиз ибодат пайтида ўзингизга керакли оятни эслай олмасангиз, ибодатингизни тўхтатманг, балки ўзингиз билган бир-иккита оятни айтинг. Шунда сиз қандай мўъжизалар бошланишини кўрасиз.
Агар сиз Худо билан мулоқотда бўлиб, Унинг Каломини ўқисангиз, ўз фарзандларингиз учун Муқаддас Руҳ раҳнамолиги остида ибодат қилсангиз, сизга ибодатингиз таркибига қўшишингиз мумкин бўлган Муқаддас Руҳнинг янги-янги қисмлари очилади. Ҳар бир ибодатингизда Муқаддас Ёзувлардан қандайдир янги оятларни айтишингиз умуман шарт эмас. Бир ёки икки оятни ёдлаб олиб фарзандимизнинг бирон муаммосини ҳал қилиш учун ибодат қилдик. Ҳар сафар менинг маслаҳатимга кўра Аманда қуйидаги мисраларни такрорларди: «Мени қўллаб-қувватлаётган Исо Масиҳнинг мадади билан ҳар нарсани қила оламан» (Флп. 4:13). Мен ёлғиз ўзим ибодат қилганимда қуйидаги оятни ўқирдим: «Солиҳлар фарёд этгач, Худованд эшитар, барча дардларидан уларни халос этар» (Забур 33:18).
Ибодатда Худо Каломидан фойдаланар эканмиз, биз фарзандларимиз ҳаётида Раббий аҳдларининг бажарилишига қафолат берамиз. Худонинг Каломи бизга йўл кўрсатади, бизга Унинг содиқлигини эслатиб туради. Шундай қилиб, У
Шайтонга жавоб бера туриб Исо унинг кирдикорларини Муқаддас Ёзув сўзлари билан фош қилиб ташлади. Масалан, шайтон Исога шундай деди: «Агар Сен менга таъзим қилсанг, ҳамма нарса Сеники бўлади». Исо шундай жавоб берди: «Йўқол олдимдан шайтон!
Исо ҳамма нарсада бизга намунадир. Биз Унга қарашга ва Унга тақлид қилишга даъват қилинганмиз. У айтган эди: «Сизларга ростини айтайин: Менга ишонган киши Мен қилаётган ишларни ўзи қилади ва ҳатто бундан каттароғини ҳам қилади. Зеро Мен Отамнинг олдига кетяпман» (Юҳ. 14:12). У яна шундай деди: «Агар сиз Мен билан алоқада бўлиб, сўзларимни қалбингизга жо қилсангизлар, истаганингизни сўранглар, эришасизлар» (Юҳ. 15:7). Биз шайтонга янада қатъийроқ қарши тура оламиз, қачонки Худо Ўз Каломида бизга берган кўрсатмаларга биноан ибодат қилсак, агар Исо Масиҳда бор бўлган куч ва ҳуқуқлар мазмунини тўғри тушунсак. Агар биз…
Унга
Унинг йўлларидан
Унга
Унга
биз ўз фарзандларимиз учун
Эсингиздан чиқарманг, сиз ўз фарзандингиз учун ибодат қилаётганингизда шундай ибодат қилингки, унинг бутун ҳаёти гўё шу ибодатга боғлиқдай бўлсин. Чунки
Албатта, агар биз фарзандларимизни ҳақ йўлга бошламасак, агар уларга Раббий аҳдларини ҳурмат қилишни ўргатмасак, уларни тартиб-интизомли бўлишга ўргатмасак, уларни бошқармасак, уларга йўл кўрсатмасак, унда шайтон бизга катта зарар етказишга қодирдир. Муқаддас Китоб шундай дейди: «Ўспиринга йўлнинг бошида насиҳат қил: ана шундагина у қариган чоғида ҳам ҳақ йўлдан четга чиқмайди» (Ҳикмат. 22:6). Агар биз ана шу ота-оналик мажбуриятимизни бажармасак, бизнинг болаларимиз исён кўтаришлари ва нотўғри йўлни танлашлари мумкин. Бу эса уларни Раббий ҳимоясидан маҳрум қилади. Тўғри, тарбия ва фарзандларимизга Худо йўлларини ва Унинг Каломини ўргатиш — бу шайтоннинг эмас, балки Раббийнинг мақсадлари амалга ошиши учун гаровдир. Муқаддас Китоб бизга шуни ўргатади: «Иблисга қарши туринглар, шунда у сизлардан қочади» (Ёқуб. 4:7). Шайтонни ибодат билан боғлаб ташлаш ва унинг режаларини барбод қилиш — руҳий курашнинг ажралмас қисмидир. Биз шайтонга қарши турганимизда фарзандларимиз озод бўлади, улар Раббий йўлини танлашга имкон бўлади.
Бизнинг фарзандларимиз ҳаётига киришни хоҳлаган шайтон ҳар доим уларни айблашга, жазолашга сабаб ахтаради. Аммо у Худонинг Каломи сингари қурол қаршисида бўйсунмасдан иложи йўқ. Муқаддас Китобда шундай дейилган: «Энди Худойимиз нажоткорлиги, қудрати, салтанати ҳамда Унинг Масиҳи ҳукмронлиги ўрнатилди. Энди биродарларимизнинг туҳматчиси, Худойимиз ҳузурида уларга кеча-кундуз туҳмат қилаётган иблис ташқарига отилди. (Ваҳий 12:10). Исо Ўзининг хочдаги ўлими билан туҳматчини ер билан яксон қилди. Аммо туҳматчи бунга қарамасдан ҳали ҳам ўзларига Раббий томондан берилган ҳуқуқларни — шайтон васвасаларига қарши тура олиш ҳуқуқини билмайдиганлар қалбига эга чиқиш даражасида кучлидир. Айнан шу пайтда бизнинг ибодатларимиз курашга киришади. Биз ўз ибодатларимиз билан туҳматчи қурган қўрғонларни вайрон қилмас эканмиз, биз унга қарши Худонинг Каломи каби қудратли қуролдан фойдаланмас эканмиз, бизнинг фарзандларимиз хавф остида бўладилар.
Эшитган ибодатларимизнинг яққол намунаси
Бизнинг жамоатимиз унча катта бўлмаган ибодат гуруҳларини ташкил қиларди. Ўғлимиз икки ёшга тўлгунча, турмуш ўртоғим билан уйимизда ана шундай гуруҳлардан бирининг йиғилишларини доимий равишда мунтазам ўтказиб турдик. Аста-секинлик билан биз шуни тушундикки, ҳар ой бир марта йиғилганимизда гуруҳимиз аъзоларининг эҳтиёжларини қамраб олиш қийин эди. Шунинг учун биз фақат ибодат учун бир ойда яна бир маротаба йиғилишга қарор қилдик. Бу учрашувларда биз ҳар бир эҳтиёж учун ибодат қилардик. Аммо ибодат эзтиёжлари ҳажми ва ўз фарзандлари учун илтимос-сўровлари шунча кўп эдики, бизга ҳар бир бола учун ибодатга яна бир кун ажратишимизга тўғри келди. Биз бу ибодатни «Фарзандларимиз ҳаёти учун илтимоснома» деб атадик. Бу йиғинимиз шунчалар машҳур бўлиб кетдики, келаётган янги одамларнинг кети узилмас эди. Тўғрисини айтганда, бу китоб ҳақидаги ғоя бундан йигирма йилларча илгари айнан ана шу ибодат гуруҳларида туғилган эди. Орамиздан ҳеч ким кейинчалик ана шу биргаликда қилинган ибодатларимиз келтирган фойдани тасаввур ҳам қила билмасди. Биз фақат шуни билардикки, фарзандларимиз учун илтимос қилишни ўрганиб, биз Раббий изидан борардик, ибодатларимизга берилган сон-саноқсиз жавобларни кўриб шодланардик. («Бошқа ота-оналар билан болаларингиз учун ибодат қилинг» иловасига қаранг. Унда болалар учун жамоа бўлиб қилинадиган ибодат йиғинларини қандай ташкил қилиш тасвирланган.)
Муқаддас Китоб шундай дейди: «…агар ер юзида сиздан икки киши якдил бўлиб, қандайдир бир нарсани сўрашса, Менинг осмондаги Отам уларнинг тилагини бажаради» (Матто 18:19). Ва яна: «Қандай қилиб бир киши минг кишини, икки киши ўн мингтани ҳайдай оларди…!» (Амрлар 32:30). Ўз болаларига Раббийдан сўрагани йиғилган ўн-ўн икки ота-онанинг жамоа бўлиб қилган ибодатининг кучи қанчалар буюк эканлигини ҳисоблаш учун буюк математик бўлиш шарт эмас.
Қўлингиздаги китобга эпиграф тариқасида хизмат қилган ва Муқаддас Ёзувдан олинган оятда шундай дейилган:
«Тур! Кечаси билан илтижо қилиб чиқ Худога!
Юрагингни сувдай тўкиб солгин Раббийга!
Қўлларингни узатгин осмонга,
Болаларинг учун ёлворгин Унга!
Очликдан нобуд бўляпти аҳир улар
Кўчаларнинг бошида» (Ерм. йиғиси 2:19).
Айнан ана шундай ота-она ибодатига —
Сўнгги йигирма йилда бизнинг гуруҳимиз ибодатларига жавоблар шунчалар кўп келган эдики, бу ҳақда ота-оналар ва фарзандлар берган гувоҳликлардан бутун бошли бир китоб тузса бўларди. Эсимда, улардан бири айниқса ажойиб эди, чунки бу бизнинг жамоа бўлиб ўтиниб қилган илтимосларимиздан
Ёлғиз она Нэнси биздан: «Қизим Жанет учун ибодат қилсангизлар», деб илтимос қилди. Жанет художўй, имонли қиз эди, Аммо ота-онаси ажрашиб кетганларидан кейин умидсизликка тушиб, Раббийдан юз ўгирган эди. Биз Жанетни ҳимоя қилиб ибодат қилдик. Чунки Худонинг марҳаматидан четда қолган болалар катта хавф остида қолишларини биз билар эдик. Бир куни Жанет бир ўзи йўлда кетаётганда, бахтсиз ҳодисага учради: унинг машинасига катта тезликда қарши томондан маст ҳолатда бошқариб келаётган ҳайдовчининг машинаси урилиб кетди. Шифокорлар бу воқеани мўъжиза деб баҳолашди. Чунки Жанет жиддий жароҳат олган бўлса ҳам, тирик қолди.
Жанет узоқ вақт даволангандан сўнг, ҳам жисмонан, ҳам руҳан шифо топди. Ҳаммамиз, жумладан, Жанетнинг онаси ҳам, ўша бахтсиз ҳодисадан кейин бизнинг ибодатларимизсиз у тирик қолмас эди, деган фикрга келдик. Унинг омади чопиб, турмушга чиқди. Хозирда ажойиб турмуш ўртоғи, гўзал қизалоғи бор. Жанетнинг ўзи эндиликда художўй аёл. У саккиз йил давомида бизнинг миссиямиз котибаси бўлиб фаолият кўрсатди. Унинг ҳаёти бизга ота-она ибодатининг қудрати ҳақида доимо эслатиб туради.
Ибодатларимиз жавобсиз қолганда
Ибодат қилаётган ота-оналар учун энг оғир синов — ўз ибодатларининг жавобини кутишдир. Баъзида жавоб тез келади, аммо аксарият ҳолларда бунинг тескариси бўлади. Бундай вазиятда биз кўпинча умидсизликка тушамиз, ҳатто Раббийдан жаҳлимиз чиқади. Биз шунчалар чорасиз қоламизки, ҳамма нарсадан кўнглимиз совиб, таслим бўлишга ҳам тайёр бўламиз. Баъзида бизнинг ибодатларимизга қарамасдан, болаларимиз нотўғри йўлга кирганларини кўрамиз. Кейин эса улар ўз қилмишларининг аччиқ мевасини ейдилар.
Агар сизнинг фарзандингиз нотўғри йўл танлаган бўлса, сиз ўзингизни айбламанг-да, ибодат қилишни тўхтатманг. Фарзандингиз билан мулоқотда бўлишни илтимос қилиб, унга Худо Каломини ўргатишни давом қилдиринг. Таслим бўлманг, аксинча, шахсий ибодатларингизда ҳам, кўпчилик бўлиб қилган ибодатларингизда ҳам
Довуднинг қуйидаги сўзлари ибодатда собитликнинг энг мукаммал кўринишларидан бири бўлиб хизмат қилади:
«Ғанимларимни қувлаб, тутиб олдим,
Уларни йўқ қилмай ортга қайтмадим.
Шундай эздимки уларни, тура олмадилар,
Оёқларим остида чўзилиб қолдилар.
Сен менга қувват бериб, жангга юбординг,
Менга қарши отланган ёвни олдимда бош эгдирдинг» (Забур 17:38-40)
Довуд то мақсадига етмагунича ибодатларини тўхтатмади. Бу биз учун яққол намунадир. Биз то жавоб олмагунимизча, ибодат қилишга чақирилганмиз.
Агар сиз ўзингизда ғазабни сезсангиз, ўз фарзандингиз учун Раббийдан ранжисангиз, Унга буни очиқ айтинг. (Бу ҳолат ҳатто фарзандига энг меҳрибон ота-оналар билан ҳам тез-тез юз бериб туради). Худодан ўз ночорлигингизни ва ранжиганлигингизни яширманг, салбий ҳис-туйғуларингизни юрагингизда сақламанг. Раббийга ўз шубҳа-гумонларингизни айтиб очиб ташланг, Ундан тўғри йўл кўрсатишини сўранг. Энг муҳими: юрагингизга ўрнашиб қолган ранж туфайли таслим бўлмасликка, ўз ибодатларингизни тўхтатмасликка ҳаракат қилинг.
«Комил» эмас, балки «ибодат қилувчи» ота-она
Бизнинг фарзандимиз ҳаётида кўнгилсизликлар юз берганда, ўзимизни айбдор ҳис қиламиз, ёмон ота-онамиз, деб ўзимизни ўзимиз айблаймиз. Аммо фарзанд ҳаётини яхши томонга комил ота-она ўзгартирмайди, чунки комил ота-она бўлмайди. Бизларнинг ҳеч биримиз мукаммал эмасмиз, шундай экан, қандай қилиб комил ота-она бўла оламиз? Ота-она
Агар сиз отаси ва онаси ибодат қилмайдиган фарзанд ҳақида билсангиз, ҳозирнинг ўзидаёқ унинг ҳаётидаги камчиликни тўлдиришга, муҳтожлигини қондиришга ҳаракат қилишингиз лозим. Сиз ўзингиз ёқтирган ҳар қандай болани ҳимоя қила олишингиз мумкин. Бунинг учун сиз фақат чин дилдан шундай деб айтишингиз керак: «Раббим, мана шу боланинг ҳаёти яхши томонга ўзгариши учун қандай ибодат қилишни менга ўргат». Шундан сўнг бу китобда таклиф қилинган ибодатлардан фойдаланинг, Муқаддас Руҳ сизни қаерга бошлашини кузатинг.
Ҳар бир бобнинг сўнгида мен сиз учун оятлар намунасини жойлаштирдим. Сиз битта оят билан ҳар куни бир ҳафта ёки бир ой давомида ибодат қилишингиз мумкин. Ёки эътиборни фарзандингизнинг шу кунлардаги энг катта муаммосига қаратишингиз, то у ҳал бўлмагунча ибодат қилишингиз мумкин. Қачон енгиллик сезсангиз, навбатдаги муҳтожликка ўтишингиз учун аломат шу бўлади.
Бу ибодатларни иложи борича тез-тез қайтариб туринг. Раббий: «Менинг ҳузуримга доимо бир хил илтимос билан келаверма», деб айтмаган. Аксинча, У бизга мунтазам ибодат қилишни амр қилади. Аммо ибодатда беҳуда такрорларга йўл қўймаслик керак.
Шуни билингки, сиз ибодатда қатъий жадвалга риоя қилишингиз ёки фақат шу китобда келтирилган оятлардан фойдаланишингиз шарт эмас. Улар сиз таяниб иш кўришингиз учун ўзингизга намуна сифатида хизмат қилади. Аммо ибодат қилишдан олдин, албатта ўзингизни Худо олдида итоаткор қилинг, Ундан, мен муносиб ота-она, Сен хоҳлагандай сўровчи бўлишимга ёрдам бер, деб сўранг. Муқаддас Руҳ
Сизлар Мени эмас, Мен сизларни танладим. Бориб ҳосил беринглар ва ҳосилингиз боқий бўлсин, деб сизларни танладим. Шундай қилиб, Менинг номимдан Отадан нимаики сўрасангизлар, У сизларга беради.
Солиҳ пок юради, унинг болалари нақадар бахтлидир!
Менинг номимдан Отадан бирор нарса сўрасангизлар, уни бажо келтираман, токи Ота Ўз Ўғли орқали улуғлансин. Ҳа, Менинг номим учун нима сўрасангизлар, Мен уни бажо келтираман.
Сиз, оталар, фарзандларингизнинг жаҳлини чиқарманглар. Уларни Раббимизнинг таълим-тарбияси билан ўстиринглар.
Шунингдек, нажот дубулғасини кийинглар, Худо каломи бўлган Руҳнинг қиличини кўтаринглар. Ҳар турли дуо ва ёлворишлар билан, Муқаддас Руҳ илҳоми билан ҳар доим ибодат қилинглар. Ибодатда ҳушёр ва саботли бўлиб, барча Худонинг азизлари учун илтижо қилинглар.
2-БОБ
Мен биринчи фарзандим туғилганидан сўнг, унинг ҳаёти учун хавотир олавериб тинчлигимни йўқотдим. Мен уни кимдир итариб юборишидан, ваннада чўкиб кетишидан, давосиз хасталик билан оғриб қолишидан, уни овқатлантириш эсимдан чиқиб қолишидан, уни ит қопиб олишидан, у автомобил ҳалокатига учраб қолишидан, уни ўғирлаб кетишларидан ёки у йўқолиб қолишидан, хуллас, ҳамма бало-офатдан қўрқардим. Мен Худога итоат қилиш ҳиссидан ҳам кўпроқ умидсизликдан Унга мурожаат қилардим. У менга ўша заҳотиёқ, Кристофер сизларга Менинг ҳадямдир, Мен ўғлингиз ҳақида ҳатто сиздан ҳам кўпроқ қайғураман, деб эсимизга солди. Менинг эсимга Муқаддас Китобдаги аҳд тушди: «Бутун ғамларингизни Худога ташланглар, Унинг Ўзи сизларга ғамхўрлик қилади…» (1 Бут. 5:7).
«Эй Раббий, дунёда мен ҳаммадан ҳам кўра фарзандим учун хавотир оламан. Шунинг учун уни Сенинг қўлингга топшираман. Чунки фақат Сенгина унга тўғри тарбия бера оласан, унинг бехавотирлигини таъминлайсан. Мен ота-оналик юкини бир ўзим кўтармоқчи эмасман; буни мен Сен билан биргаликда бажармоқчиман».
Қалбимни қўрқув қамраб олган кундан бошлаб, мен буни ибодат бошлаш учун ишора, деб қабул қилдим, юрагимда хотиржамлик ҳукм сурмагунча ибодат қилавердим. Агар мени хавотирлик тарк этмаса, Худодаги опа-сингилларим билан бирга, қалбимда Раббий тинчлиги ўрнатилсин, деб кутиб ибодат қилардим. Ҳар куни мен ўғлимни Раббий қўлига топширганим ҳақида овоза қилардим, Самовий Отамдан унга ғамхўрлик қилишини илтимос қилардим. У менинг елкаларимдаги ташвишни олар, мен ўзимни бахтли она, деб ҳис қила бошлардим.
Мен фарзандларим учун бу ибодатни жуда кўп йиллар такрорладим. Фарзандларимни болалар боғчасининг туну кун ишлайдиган гуруҳ энагаси билан қолдираётганимда ҳам, уларни биринчи марта болалар боғчасига олиб борган вақтимда ҳам, уларнинг яраларини тикиш учун врач хонасида қолдираётган пайтимда ҳам, улар дўстлари билан биринчи марта базмга кетганларида ҳам, ўғлим биринчи маротаба оилавий автомобилимиз рулини бошқарганда ҳам, у футбол ўйнаётганда ҳам доимо шу ибодатни такрорлардим.
Яқинда ўғлим Кристофер коллежга кетаётганда, уни мен яна Парвардигорнинг қўлларига топширдим. У жўнаб кетишидан олдин мен ажралиш дақиқаларини кўз олдимга келтириб, бир неча ой йиғладим. У жўнаб кетгандан сўнг бизнинг ҳаётимиз тубдан ўзгаришини мен сездим. Аммо бу воқеадан анча олдин Раббий менга шу сўзларни аён қилди: «Шундай қилиб, сизлар шодон ва хурсандчилик билан йўлга чиқасизлар ва тинч-осойишталик билан кузатасизлар; тоғлар ва тепаликлар сизларга қўшиқ куйлашади…» (Ишаё 55:12). Шу билан бирга, У менга айрилиқ машаққатларидан кейин шодлик ва тинчлик ҳисси бизга ҳам, уларга ҳам келишини аён қилди. Муҳими, бизнинг фарзандларимиз ҳаётнинг қайси босқичларида бўлмасинлар, уларни Раббий қўлига топширамиз, биз уларнинг юракларига қувонч ва тинчлик бахш қиламиз, улар олға юрадилар, Раббий уларга тўғри йўлни кўрсатиб туради. У бизга ҳам худди шундай қилади. Она учун бундан ҳам ортиқ тасалли бўлиши мумкинми? Айнан шунинг учун биз Кристоферни ўша куни университетнинг биринчи босқич талабалари учун мўлжалланган ётоқхонага олиб келганимизда, менинг қалбимни қувонч тўлдирган эди. Бундай қувончни фақат яккаю ягона Раббий бера оларди. Ҳақиқатан ҳам мен худди тоғлар ва тепаликлар қўшиғини эшитаётгандай бўлардим (қаранг: Ишаё 55:12).
Ҳали мен ўз фарзандимни Раббий қўлига бир неча бор топширишимни билардим. Уларнинг ҳаётидаги энг жиддий воқеа мен учун, албатта, уларнинг турмуш қуришларидир. Бу ҳақда ўйлар эканман, мен Худодан ўзига ўғил тилаган Ханнанинг тарихини эслайман. Худо унинг ибодатларига жавоб берди, Ханна Шомуилни туғди. Кейин Ханна шундай деди: «Мен мана шу бола учун Эгамга илтижо қилган эдим, Эгам тилагимни бажо қилди. Шунинг учун уни Эгамга бағишладим, умр бўйи Унга аталган бўлсин, дедим» (1 Шоҳ. 1:27-28).
Ханна ўғлини Худога топширишга қасамёд қилди, боласини кўкракдан ажратган заҳотиёқ уни руҳоний Эли хизмат қилаётган Худонинг уйига олиб борди. Шундай қилиб, у онтинибажарди. Аммо сиз безовта бўлмасангиз ҳам бўлади (ёки аксинча, умид қилсангиз ҳам): Раббий сиздан болангизни жамоат руҳонийсига ва унинг хотинига тарбиялаш учун қолдиришингизни талаб қилмайди. Гап шундаки, Ханна фарзандини Худога бағишлади, кейин эса У нимани амр қилган бўлса, шуни бажарди. Натижада Шомуил ер юзидаги Раббийнинг энг буюк пайғамбарларидан бирига айланди.
Биз болаларимизни ўзимизга боғлаб уларнинг ҳаётига Худонинг аралашувини чеклаб ёки уларни фақат ўз кучимиз билан тарбиялашга ҳаракат қилмаслигимиз керак. Агар сиз фарзандларингиз ҳаётини Раббий бошқара олишига ишонмасангиз, улар учун бўлган қўрқувлар сизни қамраб олади. Фақат болаларингизни эркин қилиб, Раббий улар билан бемалол мулоқотда бўлишига қўйиб берсаккина, Худонинг бошқарувига ишонч ҳосил қилишимиз мумкин. Агар сиз Унинг Каломига асосланиб яшасангиз, Унинг йўлларидан юрсангиз,ибодатларингизда ўз ташвишларингиз ҳақида Унга айтиб берсангиз, ана шу натижага эришасиз. Биз Парвардигорга умид боғлашимиз керак, чунки У бизнинг ўзимиздан ҳам кўпроқ қайғуради. Фарзандларимизни Самовий Отамизнинг қўлига топшириб, Унинг ҳуқуқларини тан олиб, биз ҳам, фарзандларимиз ҳамюрагимизда ажойиб хотиржамликка эришамиз.
Биз ҳамма жойга улгура олмаймиз, аммо Худо улгуради. Биз ҳамма нарсани кўра олмаймиз, аммо Худо кўра олади. Биз ҳамма нарсани билмаймиз, аммо Худо билади. Агар биз болаларимизнинг ёшидан қатъий назар, уларни Раббийнинг қўлига топширсак, шу билан бирга ўзимизнинг ишончимиз ва эътиқодимиз ҳақида Унга гувоҳлик берган бўламиз. Шундай қилиб, уларнинг ҳаётини ўзгартиришга биринчи қадамни қўйган бўламиз. Фарзандларимиз учун ибодат ана шундан бошланади.
Бир ўзимни ташлаб қўймаганинг учун, ўғлимнинг (қизимнинг) тарбиясида Сенга ҳамкор бўлишимга имкон берганинг учун Сенга шукр айтаман. Одамлар таклиф қилаётган ишончсиз ва доимо ўзгариб турадиган услубларга куним қолмагани учун ҳам Сендан миннатдорман. Сенинг ўгитларингга риоя қилиб, Сенинг жавобларингни кутганимда эса донишманд ва билимли бўламан.
Эй Раббий, Сенинг қимматбаҳо ҳадянг — менинг фарзандим учун Сендан миннатдорман. Сенинг Каломингда айтилишича, ҳаётдаги ҳар қандай совғани биз Сендан оламиз. Сен менга бу болани унга ғамхўрлик қилишим ва уни тарбиялашим учун берганингни биламан. Менга бу ишда ёрдам бер. Мен унга ўз иродамни қай жиҳатдан мажбурлаб ўтказаётганимни менга кўрсат, ёрдам бер, токи уни Сенинг ҳомийлигинг остига бера олай, токи фарзандимни ҳаётда ўзинг бошқара олгин. Турли хавф-хатар қаршисидаги қўрқувлардан мени халос қил. Менга хотиржамлик ато қил, токи шодлик ва Ўзинг ҳаммасини бошқараётганингни билай. Мен ҳамма нарсада Сенга суянаман, бугун ўғлимни (қизимни) Сенга ишониб топшираман, фарзандимни Сенинг қўлларингга бераман.
Сизлар ёвуз бўла туриб, болаларингизга яхши ҳадялар беришни билсангиз, боз устига осмондаги Отангиз Ундан сўраганларга мўл-кўл неъматни беради!
Эгамизнинг содиқ севгиси абадулабад Ўзидан қўрққанларда давом этар, Унинг содиқлиги ўтар болалардан болаларга. Унинг аҳдига содиқ бўлганларга, Унинг амрларига садоқат ила итоат этганларга.
Уларнинг меҳнати беҳуда кетмас, Насллари бахтсизликка мубтало бўлмас, Уларнинг ўзи, авлодлари ҳам Эгам марҳаматлаган қавмдир.
Ўғиллар — Эгамиздан меросдир, Болалар — Ундан мукофотдир.
Ундан нимаики сўрасак, У беради. Чунки биз Унинг амрларини бажо келтириб, Унга мақбул бўлган ишларни қилаётирмиз.
3-БОБ
Фарзандларимиз учун қилинган энг қизғин ибодатларимизда тез-тез Раббийдан уларни ҳимоя қилишни сўраймиз. Агар юрагимиз фарзандларимизнинг шахсий бехатарликлари учун хавотирга тўла бўлса, уларнинг муаммоларини ҳал қилиш жуда қийин. Агар келажак бор эканлигига биз ишонмасак, қандай қилиб фарзандларимиз учун ибодат қила оламиз?!
Ўғлимиз Кристофер ўн етти ёшга, қизимиз Аманда йигирма ёшга киргунларича биз Лос-Анжелесда яшадик. Мана шу йиллар давомида мен улар учун доимо хавотирланиб яшадим. Ўша пайтларда жиноятчилик даражаси кундан-кунга ошиб борар эди. Ҳаттоки анча тинч ҳисобланган бизнинг туманимиз ҳам менда ишонч уйғота олмасди. Шунинг учун мен ҳар куни ана шу муаммо ҳақида ибодат қилар эдим. Аслини олганда мен фарзандларимизнинг хавфсизлиги учун улар бўйимда бўлиб қолган вақтдан — чақалоқликларидан бошлаб болаларимга бирон қўрқинчли фалоқат юз бермаслиги учун ибодат қила бошлаган эдим. Улар катта бўлгунларича, мен Худодан уларни зўравонликдан, бахтсиз ҳодисалардан ҳимоя қилишини сўрардим. Мен гоҳ бир ўзим, гоҳ солиҳ дўстларим билан ибодат қилардим: «Кўз қорачиғидай асрагин уларни, Ўз қанотинг соясига яширгин уларни; зарба берган бетавфиқлардан, ҳар ёқдан ўраб олган жон душманидан» (Забур 16:8-9).
Бошқа болалар каби, Аманда билан Кристофер ҳам кўп йиқиларди, тиззаларини яра-чақа қилишарди, жароҳат олишарди. Бундан бошқа бир нечта жиддий нохушликлар ҳам бўлган. Ўшанда яраларини тикиш учун врачга мурожаат қилишимизга тўғри келган. Аммо ўта жиддий жароҳатлар уларни четлаб ўтди. Аммо ўғлим бир куни йўл фалокатига учради. Ўғлим бу воқеа тафсилотларини ушбу китобнинг кириш қисмида ҳикоя қилиб берган. Бир куни эрталаб мен ўғлим ва қизимни мактабга жўнатдим. Иккови ҳам ўз синфдошлари билан кетишди. Уйга энди қайтиб кирган эдимки, кўпчилик ота-оналарни ваҳимага солиб қўрқитадиган телефон қўнғироғи жиранглади.
«Омартиан хоним, ўғлингиз Кристоферга ҳеч нарса бўлгани йўқ, аммо у жиддий йўл фалокатига учради, у ҳозир касалхонада. Машинанинг олди ойнасига урилиб кетган, бунинг устига, учала ўсмирнинг биронтаси ҳам хавфсизлик камарини тақиб олмаган экан».
Касалхонага етиб боргунимизча эрим билан мен учала бола учун ҳам ибодат қилиб кетдик. Шу пайтгача бир неча бор биз қўлимизни Кристофернинг бошига қуйиб, Раббийдан, ўғлимизни автомобил ҳалокатидан асрагин, деб ибодат қилганларимизни эсладим. Мен ҳатто ўша пайтда ибодатимизда айтилган, Муқаддас Китобдан олинган оятни ҳам эсладим:
«У сен тўғрингда фаришталарига амр берар,
Фаришталар ҳамма йўлларингни қўриқлар.
Фаришталар қўлларида сени кўтариб борар,
Оёғинг тошга қоқилиб кетмасин, дея» (Забур 90:11-12).
Парвардигор ибодатларга жавоб беради; Унинг ваъдалари бажарилади. Мен бу ҳақда билардим. Агар Кристофер ҳалокатга учраган бўлса, Раббий Ўз фаришталари билан унинг ёнида туриб ўғлимни ҳимоя қилган бўлиши керак. Мен яна Муқаддас Китобда Худодан қўрқувчи художўй ҳақида нималар айтилганини ҳам эсладим: «Ёмон хабардан у қўрқмас, Эгамиздан умид қилар, ишончга тўла юраги» (Забур 111:7). Шу боис мен ўзим сабабини билмаган ҳолда анча хотиржам бўлдим. Менинг қалбимда Раббий берган сокинлик пайдо бўлди.
Касалхонага келиб, биз ҳалокат пайтида Кристофернинг орқа ўриндиқда, тиззасига спорт кийимлари солинган катта сумкани қўйиб ўтирганини билдик. Айнан ана шу сумка Кристофер учун олдиндаги ўриндиқ орқасига урилганда зарбани юмшатувчи ёстиқ тариқасида хизмат қилибди. Шунинг учун ўғлимиз тизза жароҳати ва орқасининг енгил лат ейиши билан қутулиб қолибди. Олдинги ўриндиқда ўтирган ўспирин ён ойнадан учиб чиқиб кетган ва жиддий жароҳатланган экан. Рулдаги шофёр эса рулга юзи билан урилиб, жиддий тан жароҳати олган. Машина эса тамомила чилпарчин бўлиб пачоқланган.
Бизлар, фалокатга учраган болаларнинг ота-оналари, фарзандларимизнинг биттаси ҳам хавфсизлик камарларини тақишлари ҳақида шунча тушунтиришларимизга қарамай, камарни тақмаганлари учун ҳайрон бўлдик. Агарда улар бизнинг гапларимизга кирганларида эди, эҳтимол умуман ҳалокатга учрамасдилар. Аммо бизнинг ибодатларимиз туфайли уларнинг тирик қолганликлари бизни хурсанд қиларди. Фарзандларимизнинг тирик қолишларига сабаб — Исога, болаларимизни ҳимоя қил, деб сўраб айтган ибодатларимиз эканлигини
Сизнинг ибодатингиз ҳар хил кўнгилсизликлардан болангизни асрашга кафолат бера олмайди. Албатта, улар машаққатларни бошларидан кечиришларига
Сизнинг ибодатларингиз самарадорлигининг энг асосий шарти — Парвардигорнинг Каломи. Калом сизга тинчлик ва осойишталик олиб келади. Лос-Анджелесда яшаган пайтимда мен ҳатто, оиламни ҳимоя қил, ўзимни ҳар хил бало-қазолардан асраб қол, деб Худодан сўраб неча марта ибодат қилганимни билмайман. Ҳар сафар санаб саноғига етиб бўлмайдигандай туюлган тажовузлардан бизни асрашни сўраб илтижо қилар эканман, мен Муқаддас Ёзувлардан олинган қуйидаги оятларни ўқирдим:
«Қасдимни олган Худодир,
Халқларни менга У тобе қилган.
Мени ғанимларимдан қутқарган,
Ҳа, босқинчилардан мени устун қилган,
Мени зўравонлар қўлидан халос этган» (Забур 17:48-49).
Яна:
«Эгамга ҳамду санолар бўлсин
Ажойиб содиқлигин менга кўрсатгани-чун
Қамалда қолган шаҳарда бўлган пайтимда» (Забур 30:22).
Калифорниянинг яна бир хавфли томони зилзилалар эди. Ҳар куни ухлашдан олдин Худодан, менинг оиламни зилзилалардан асрагин, деб сўраб ибодат қилардим. Баъзида тун ярим бўлганда, мени кучли зилзила уйғотиб юборарди. Мен атрофдаги зим-зиё зулматдан, ҳамма нарсанинг силкинишидан ваҳимага тушиб уйғониб кетардим. Силкинишлар момақалдироқнинг гумбирлашидан ҳам қўрқинчли шовқин-сурон остида бўларди. Буни ҳеч эсдан чиқариб бўлмайди, бу хотирада доимо қолади. Мен то Муқаддас Ёзувлардан олинган қуйидаги оятлар ёрдамида оиламнинг ҳимояси учун ибодат қилмасдан уйқуга ётмас эдим:
«Худо бизнинг паноҳимиз, қудратимиздир,
Кулфатда қолганимизда доим мададкоримиздир.
Шу боис биз қўрқмаймиз ҳеч ҳам
Ер остин-устин бўлиб кетса ҳам,
Денгиз бағрига тоғлар қулаб тушса ҳам» (Забур 45:2-3).
Муқаддас Китобда Худонинг ёрдами ваъда қилинса ҳам, мен Парвардигордан бундан кўпроғини сўрардим: «Раббий, зилзилалар содир бўлмаслигини Сендан илтижо қилиб сўрайман. Аммо улар барибир рўй берса, шундай қилгинки, биз зилзила бўлган жойда бўлмайлик. Аммо Сен бизнинг шу жойда бўлишимизни хоҳласанг, Сендан илтимос: бизни ҳимоя қилиб, паноҳингда сақла».
Парвадигор менинг бу ибодатимга жавоб берганинибиламан, чунки биз Нортридждан 1994 йил 17 январда содир бўлган зилзиладан олдин кўчиб кетдик. Бир неча ойдан сўнг мен болаларим билан вайронага айланган ўша жойларда бўлдим, вайроналарни кўриб даҳшатга тушдим. Биз яшаган уй тамомила вайрон бўлган эди. Биз Раббийнинг кучига ва Унинг мурувватига ҳам қойил қолдик, чунки У менинг ибодатларимга жавобан бизни у ердан Ўз қўллари билан етаклаб олиб чиқиб, қутқарган эди.
Агар биз зилзила рўй берган жойнинг марказида бўлиб қолган тақдиримизда ҳам, Худо бизга худди зилзила пайтида қутулиб тирик қолган одамларга ёрдам бергани сингари, мурувватини кўрсатишига ишонардим. Бахтсизликлар ҳамма жойда бор. Энг муҳими, Худога ишониш керак, Унга ибодат қилиш ва Ундан ёрдам кутиш керак.
Биз ибодат қилганимизда, ҳаётимизда нимадир ўзгаради, биз ибодат қилмаганимизда эса, ҳеч қандай ўзгариш содир бўлмайди. Агар биз ибодат қилмасак, бизнинг фарзандларимиз билан нималар содир бўларди ёки нималар бўлмасди? Келинг, бу нарсанинг рўй беришини кутиб турмайлик, ҳозирнинг ўзидаёқ тиз чўкиб ибодатни бошлайлик.
Худойи Таолонинг паноҳида яшайдиган Қодир Худо соясида ором топар. Мен айтарман Эгамга: «Сен паноҳим, қалъамсан, Мен умид боғлаган Худойимсан.» Албатта У халос этар сени овчининг тузоғидан, Халос этар сени қирғин келтирувчи вабодан.
Эй Худойим, ўз қулоқларимиз-ла эшитганмиз, Бизга айтган эди ота-боболаримиз, Қадим-қадимда — уларнинг замонида Сен қилган ишларни.
Мен эса илтижо қиларман Худога, Нажот беради Эгам менга.
Агар Эгамизни ўзингнинг паноҳинг қилсанг, Худойи Таолони қўрғонинг қилсанг, Бошингга бирон бахтсизлик келмас, Бирон фалокат чодирингга йўламас.
Эгам мени ҳимоя этгани учун Ётиб ухлаб, яна уйғонурман.
4-БОБ
Фарзандларимиз хаёлида тахминан «Мени ҳеч ким яхши кўрмайди», «Мен ҳеч кимга керак эмасман», «Мен билан ҳеч ким қизиқмайди», «Менинг қўлимдан ҳеч нима келмайди», «Мен жуда семизман (ёки «жуда озғин», ёки «жуда новча», ёки «жуда пакана»), «Мен аҳмоқман», «Мен ҳаддан зиёд ақллиман» ва бошқа шаклларда ифодаланган, ҳақиқат ниқоби остига беркинган ёлғон фикрлар пайдо бўлганда, улар жуда қаттиқ тушкунликка тушадилар. Улар 12-13 ёшга кирганларида, шу тарздаги ёлғон фикрлар уларнинг онгини заҳарлайди. Ҳатто баъзида улар улғайганларида ҳам бундай фикрлардан қутула олмайдилар. Шунинг учун сизнинг фарзандингиз ўзини севимли ва керакли ҳис қилиши учун ибодатни бошлаш асло кеч эмаслигига ишончим комил. Бола энг аввало Худога севимли эканлигини, кейин оилага, тенгдошларига ва бошқа кишиларга севимли ва керак эканлигини ўзи ҳис қилиб туриши лозим. Фарзандлар учун ибодатни улар кичик ёшда эканларида ёки улар сал улғайганларида бошлаш мумкин. Муайян бир муаммолари ҳақида бутун ҳаётлари давомида ибодат қилишнитўхтатмаслик керак.
Биз ҳаммамиз ҳаётимиз давомида баъзан ўзимизни кераксиздай ҳис қилган пайтларимиз бўлган. Қай биримиз камситилганмиз, уялтирилганмиз. Ким ўзини айбдор, кераксиз, омадсиз ҳис қилмаган?! Қай биримиз атрофимиздагиларнинг айбловларидан, бизни нотўғри тушунганларидан азобланмаганмиз?! Биз ҳаммамиз ким томонидан бўлмасин: оиламиз аъзоси томонидан бўлганми, дўстимиз ёки бутунлай бегона одам томонидан бўлганми — рад қилиниш нима эканлигини жуда яхши биламиз. Биров буни анча енгил кечиради, чунки қалбининг туб-тубидан ўзининг биров томонидан севимли, бировга керакли эканлигини сезиб туради. Бошқа бировнинг эса юрагида ўзи рад қилинган сон-саноқсиз ҳоллардан чуқур яра излари қолади, у атрофдагилар томонидан ўзига билдирилган ҳар қандай маъқул деб топилмаган муносабатдан бошқача таъсирланади. Шунинг учун бизнинг ҳаётимизда содир бўладиган жаҳолатнинг энг бош сабаби — бировнинг бошқа биров томонидан рад қилинишидир, деб ҳисоблаш мумкин. Демак, ишдан бўшатилган хизматчи ўзининг олдинги иш жойига боради, бошлиғини, ўзининг ҳамкасбларини ўққа тутади. Ёки рад қилинган эр ўз хотинини ё дўппослайди, ёки ўлдиради. Ким томондандир асаби бузилган она бутун ғазабини ўз фарзандига тўкиб солади. Агар одам ўзини ҳеч кимга кераксиздай ҳис қилса, унинг қалбида фақат салбий томонлар юзага чиқади. Ёки аксинча, атрофдагиларнинг севги-изҳорлари эса унда фақат энг яхши туйғулар уйғотади. Ўзини қувғиндидай ҳис қилган одам, атрофдагиларнинг барчаси менга қарши экан, деб ҳисоблайди: ҳар қандай қараш, беғараз калима, арзимаган ишда ўзига хавф-хатар кўради. Ўзини севимли ва керакли деб ҳис қиладиган одамга эса буларнинг бари бегона бўлади. Эҳтимол, ҳеч кимнинг шу одамга нисбатан дилида бирон-бир ғараз-нияти йўқдир, аммо у ўзини кераксиздай ҳис қилади, ўзига ўзи катта зарар етказади.
Аммо Раббийнинг севгиси ҳаммасини ўзгартиришга қодир. У бизни севишига ва авайлашига бўлган ишончимиз ҳаётимизни тубдан ўзгартириб юборади. Парвардигор шундай дейди: «…Мен сени танладим, сендан воз кечмайман…» (Ишаё 41:9). Шунингдек: «Мен сени абадий севги билан севдим…» (Ерм. 31:3). Ҳа, Худо Ўз севгисини исботлаб берди, бу ҳақда Муқаддас Китобда шундай ёзилган: «Лекин биз ҳали гуноҳга ботган чоғимизда, Масиҳ биз учун ўлди. Бу Худонинг бизга бўлган муҳаббатидан далолатдир» (Рим. 5:8). Лекин энг муҳими қуйидагидир: «Мен аминманки, на ўлим ва на ҳаёт, на фаришталар ва на жин-ажиналар, на ҳозирги ва на келгуси ҳодисалар,на баландликлар ва на чуқурликлар ҳамда на яратилган бошқа бирон мавжудот Раббимиз Исо Масиҳ шахсидаги Худо севгисидан бизни жудо қилишга қодир эмас» (Рим. 8:38-39).
Фарзандларимиз ана шу ҳақиқатларни ўзлаштириб олишлари учун биз ибодат қилишимиз керак. Улар Раббий севгисини қабул қилганлардагина, бошқа одамларни севишга ва тушунишга ўрганадилар.
Айнан Раббийнинг севгиси энг аввало ҳар бир одамга керак бўлса ҳам, бола биринчи навбатда ўз ҳаётида ота-она севгисининг мавжудлигини ёки йўқлигини дарров ҳис қилади. Чақалоқ буни ҳаётининг биринчи кунлариданоқ сезади. Ота-она севгиси гўдаклигидаёқ унга Худонинг севгисини англашга имкон беради. Шунинг учун болаларимиз гўдаклигидаёқ биз улар учун ибодат қилишимиз керак: «Раббим, фарзандимни чин муҳаббат билан севишимга ёрдам бер. Уни Ўзинг хоҳлаганингдай севишни, бу севгини у тушуниб англашини ва бундай севгини унга қандай етказиш йўлларини менга ўргат». Агар фарзандингиз улғайганда,қандайдир бир сабаб билан ўзини кераксиз ҳис қилса, орқага сурмасдан ҳозироқ ибодатни бошланг. Худодан: фарзандимнинг қалбини
Парвардигордан, боламга бўлган севгимни кўрсата олишга мени ўргат, деб сўранг, қалбингизни бўлиб ўтган кўнгилсизликлар туфайли айбдорлик туйғуси билан шайтон қийнашига имкон берманг. Сизга шайтоннинг усули маълум бўлса керак: «Сенинг фарзандинг ўзини кераксиз сезяпти, чунки сен ёмон онасан (ёмон отасан)»; «Агар сен шунчалар нотавон бўлмаганингда, сен ўз фарзандингга севгингни кўрсата олардинг»; «Сени ҳеч қачон ҳеч ким севмаган, шундай экан, сен қандай қилиб бировни яхши кўра оласан?!» Бу ёлғонларнинг бари дўзахдан чиқади ва шайтон режасининг бир қисми бўлиб ҳисобланади.
Агар сизни айбдорлик туйғуси ёки ҳаётингизнинг бирон-бир соҳасидаги муваффақиятсизликлар ҳақидаги хотиралар қийнаётган бўлса, Худо олдида ўз фикрларингизни очинг, бу муаммо учун ибодат қилинг, уни Раббий қўлига топширинг, кейин эса қатъий равишда айтинг: «Раббий менинг фарзандимни севади. Мен ҳам фарзандимни яхши кўраман. Бошқа одамлар ҳам менинг фарзандимни яхши кўришади. Агар менинг фарзандим ўзини севимли ҳис қилмаса, демак, душман ўзи ҳақда айтган ёлғонга ишонган. Биз шайтоннинг ёлғони билан ҳамжиҳат яшашдан бош тортамиз». Сиздан катта қатъият ва чидам талаб қилинса ҳам чекинманг, душманнинг ёлғонига ён берманг, уни Худонинг ҳақиқати билан рад қилинг. Кейин эса Раббий Ўз севгисини фарзандингиз юрагига солиши учун ибодат қилинг. Фарзандингиз сизнинг севгингизни қабул қила олиши учун ҳам илтижо қилинг.
Ибодат қилишдан ташқари сиз севгингизни фарзандингизга қарашларингиз билан, қўлингизни тегизиш (майли, бу силаш, қучоқлаш ёки ўпиш бўлсин) билан, қилиқларингиз, ишларингиз, сўзларингиз билан ифодалашга ҳаракат қилинг. Мен меҳр билан болаларимни бошини силаганимда, уларнинг кўзларига қараб: «Сени яхши кўраман, биламан, сен мардсан, ҳаммадан яхшисан», десам,
Агар сиз ўзингизда фарзандингизга нисбатан меҳр йўқлигини сезсангиз, Муқаддас Руҳдан сўранг. Муқаддас Китоб бу ҳақда шундай дейди: «Бизга берилган Муқаддас Руҳ орқали юракларимиз Худо севгисига тўлиб-тошади» (Рим. 5:5).Бошқа кўп нарсалардан ташқари, Раббий сизнинг юрагингизни Ўз севгиси билан тўлдиришини, шу севги бошқаларга ҳам қўйилишини хоҳлайди. Болангиз учун ибодат қилаётиб, сиз нафақат Раббийнинг севгисини қабул қиласиз, балки уни бир неча марта кўпайтирасиз. Шундай экан, бу севги юрагингизни лиммо-лим тўлдириб тошиб ҳам кетади.
«Саҳарда содиқ севгингни менга эшиткиз,
Умидимни Сенга боғлаганман,
Ибодатларим Сенга етиб борсин,
Юрадиган йўлимни Ўзинг кўрсатгин» (Забур 142:8).
Сенинг севгинг чексиз эканлигини фарзандимга намоён қил, унга ёрдам бер, бу севгини қабул қилсин.
Мен Сендан ўтиниб сўрайман: фарзандимни Сен уни севгандай севишга мени ҳам ўргат, ўз севгимни унга намоён қила олишни ўргат, токи фарзандим бу севгини ҳис қила олсин. Сен уни қанчалар кучли севишингни фарзандим англаши учун, Сенинг севгингни унга қандай етказишимни кўрсат. Мен илтимос қиламан: оиламнинг барча аъзолари менинг фарзандимни севсинлар. Уни, қандай бўлса, шундайлигича қабул қилсинлар. Бошқалар ҳам менинг ўғлимни (қизимни) қўллаб-қувватлашсин, маъқуллашсин. Фарзандим севимли эканлигига ўзида ишонч ортиб борар экан, унда шу севгини бошқалар билан ўртоқлашиш қобилиятини намоён қил, унинг юраги шу севги билан очилсин. Фарзандим ўзида Сенинг севгингни англар экан,уни бутун борлиғи билан қабул қилар экан, уни идишга айлантир, токи Сенинг севгинг ундан атрофдагиларга ҳам таралсин. Исо Масиҳ номи билан Сенга илтижо қиламан.
Худо бизга бўлган муҳаббатини очиқ кўрсатди: У ягона Ўғлини дунёга юбориб, У орқали бизга ҳаёт бағишлади. Биз Худони севмаган эдик, У бизни севди ва Ўз Ўғлини уноҳларимизни ювиш учун қурбонлик қилиб юборди. Ана, бу муҳаббатдир! Эй маҳбубларим, Худо бизни шундай севганига яраша, бизлар ҳам бир-биримизни севишимиз қарздир.
Сизлар Худойингиз — Эгамизнинг муқаддас халқисиз. Худойингиз — Эгамиз сизларни ер юзидаги бутун халқлар орасидан Ўзининг азиз халқи қилиб танлаб олди.
Худо бизга нақадар муҳаббат қўйганини биламиз ва бунга имонимиз комил.
Эй Раббимиз севган биродарлар, сизлар учун ҳамиша Худога шукр қилиш бизнинг бурчимиз. Чунки сизлар Муқаддас Руҳ орқали муқаддас қилиндингизлар ва ҳақиқатга имон келтириб, нажот топдингизлар. Ана шу мақсадда Худо азалдан сизларни танлади,
Раббимиз Исо Масиҳнинг Отаси — Худога ҳамду санолар бўлсин! У Масиҳ орқали самовий оламда бизга ҳар хил руҳий қут-баракалар ато этди. Ўз ҳузурида муқаддас ва бенуқсон бўлишимиз учун, У Масиҳ ҳақи бизга муҳаббат кўрсатиб, бизни дунё яратилишидан аввал танлади. Бизни мурувватига сазовор билиб, Исо Масиҳ орқали Ўзига ўғил қилиб олишга азалдан қарор қилди. Илоҳий меҳр-шафқатнинг донғи чиқсин, деб Худо севикли Ўғлини юбориб, бизга иноят қилди.
5-БОБ
Энг аввало биз болаларимиз Исони ўзларининг Нажоткори, деб тан олишларини хоҳлаймиз. Ахир, шунда биз уларга абадий ҳаёт кафолатланганлигига, ўлганимиздан сўнг биз улар билан Самовий Шоҳликда учрашишимизга ишонч ҳосил қилишимиз мумкин. Қандай ажойиб умид!
Дебби Бун ва унинг эри Табри: «Фарзандларимиз ҳаётлари учун илтимос қиламиз» номли ибодат йиғилишларида қатнашардилар. Улар мендан Деббининг альбомларидан бири учун қўшиқ ёзиб беришимни илтимос қилишди. Дебби бу қўшиқ орқали фарзандларига ўзларининг энг сир тутилган туйғуларини очиб бермоқчи эди. Мен қўшиқнинг матнини ёздим, қўшиқни «Ҳамма нарсадан муҳим» деб атадим. Турмуш ўртоғим эса бу матнга мусиқа ёзди. Дебби бу қўшиқни ёзиб олди, энди турмуш ўртоғим ўз концертларида бу қўшиқни ижро қилмоқда. Бу қўшиқнинг сўзлари ҳар бир художўй ота-онанинг фикрларини аниқ ва равшан ифодалаб беради, деган умиддаман. Қўшиқнинг матни қуйидагича:
Бизнинг фарзандларимиз беш ёшга қирганларида, Исони ўзларининг ҳаётларига таклиф қилишга қарор қилишди. Биз уларга Раббий ҳақида сўзлаб берардик, овоз чиқариб Муқаддас Китобдан оятлар ўқирдик, ҳар куни улар билан бирга ибодат қилардик, уларни Худонинг кетидан боришга ўргатадиган жамоатга мунтазам олиб борардик. Кристофер ва Аманданинг юраклари Исони қабул қилишга аллақачон очиқ эди, аммо биз ҳеч қачон уларни бунга мажбурламадик. Унинг ўрнига биз Худонинг Каломи уларнинг юракларига жо бўлишини, уларда Худо билан мулоқотга кириш хоҳишини уйғотишга интилардик. Биз бу қарорни болаларимизнинг ўзлари бировнинг зўрлашисиз қабул қилишларини истардик. Ниҳоят, шундай пайт келганда Кристофер ва Аманда Исо ҳақида бизга саволлар бера бошладилар. Натижадаулар Исони ўзларининг Нажоткори деб тан олишлари учун, биз ибодат қилишимизни сўрадилар. Биз, ота-оналар, келажакда бизнинг ўғлимиз ва қизимиз нажот топди, деган фикрдан қалбимиз шодликка тўлди.
Фарзандларимиз неча ёшда эканлиги аҳамиятга эга эмас, чунки уларнинг нажот топиши учун ибодат қилишга ҳеч қачон эрта ҳам эмас, кеч ҳам эмас. Исо шундай дейди: «Сенга ростини айтай: агар ким юқоридан (ёки янгидан) туғилмаса, Худо салтанатини кўролмайди» (Юҳ. 3:3). У яна шундай деган: «Мен эшик олдида туриб тақиллатяпман: кимда ким Менинг овозимни эшитиб эшигини очса, унинг олдига кириб у билан тунайман, у доимо Мен билан бирга бўлади» (Ваҳий 3:30). Болаларимиз Исога ўз юраклари эшигини очишларини ва уларнинг бу ҳаётда ва ундан кейингисида ҳам Раббий Шоҳлигига киришларини биз хоҳлаймиз. Билингларки, агар сиз ўз болаларингизнинг абадий келажаги учун ибодат қилмасангиз, у ҳеч қачон келмаслиги мумкин.
Фарзандларимиз Раббийга ишонганларидан сўнг, ота-оналар улар билан Худо ўртасида лойиқ муносабатлар ўрнатилиши учун ибодат қилишлари керак. Ёшлигида Парвардигор билан бирга бўлиб, кейинчалик ўсмирлик пайтида ёки қатта бўлганларида Ундан юз ўгирганлар ҳақида биз жуда кўп маротаба эшитганмиз. Болаларимиз учун: «Худодан шуни сўраймизки, Унинг иродасини тўла англашлари учун Ўзи уларга ҳар қандай илоҳий ҳикмат ва фаҳм-идрок ато қилсин» ва «ҳар турли хайрли ишда самарали бўлишларини, Худони таниб-билиб улғайишларини» (Кол. 1:9-10) биз ниҳоятда хоҳлаймиз. Павлус билан Тимотий Колоссадаги Раббийнинг болалари учун шундай ибодат қилдилар. Биз ҳам худди шу сингари ўзимизнинг фарзандларимиз учун ибодат қилишимиз керак. Раббийнинг ҳаёти ҳар биримиз учун чашмадир. Шу булоқданбиз ҳар доим ўзимизнинг бир қисмимиз бўлиши керак бўлган қандайдир янгилик олишимиз мумкин. Биз доимо Худодан Унинг Муқаддас Руҳи бизнинг фарзандларимизга ёғилишини сўрашимиз керак.
Раббий, Сен менинг фарзандимнинг абадий келажаги ҳақида мендан кўпроқ қайғурасан, бунинг учун мен Сенга шукроналар айтаман. Исо номи билан Сенга илтижо қиламан: менинг фарзандим (болангизнинг исми) ҳеч қачон Сендан шубҳаланмасин, Сен кўрсатган йўллардан адашмай тўғри борсин.
Отамнинг иродаси яна шуки, Унинг Ўғлини кўрган, Унга ишонган ҳар бир киши абадий ҳаётга эга бўлсин. Мен эса бундайларни охирги кунда тирилтираман.
Бу хайрли иш бўлиб, Нажоткоримиз Худога мақбулдир. У бутун инсонлар ҳақиқатни билиб олиб, нажот топишини истайди.
Яна шуни ҳам биламизки, Худонинг Ўғли келиб, Ҳақни танишимиз учун бизга ақл-идрок берди. Биз Ҳақ билан, Унинг Ўғли Исо Масиҳ билан бир танмиз. У Ҳақ Таоло ва абадий ҳаётдир.
Худонинг гувоҳлиги шундан иборатки, Худо бизларга абадий ҳаёт берди. Бу ҳаёт эса Унинг Ўғлида мужассамдир.
Мен Отамга мурожаат қиламан ва У то абад сизлар билан қоладиган бошқа Юпатувчини юборади Бу Юпатувчи — Ҳақиқат Руҳидир. Дунё Уни қабул қила олмайди, чунки Уни на кўради, на билади. Сизлар эса Уни биласизлар, чунки У сизлар билан доим биргадир, У ичингизда яшайди.
6-БОБ
Ўзига ҳурмат
Муқаддас Китобда шундай дейилган: «Эй, фарзандлар, ота-онангизга итоат қилинглар, чунки бу Раббимизга маъқулдир. Бу ҳақдаги илоҳий буйруқ Худо ваъда қўшиб берган биринчи буйруқдир, чунончи: «Ота-онангни ҳурмат қил, токи барака топиб, ер юзида узоқ умр кўргайсан» (Эфес. 6:1-3). Агар бизнинг фарзандларимиз Раббийнинг бу амрини бажармасалар, улар нафақат Худо мурувватларидан маҳрум бўладилар, балки уларнинг ҳаётлари ҳам қисқаради. Муқаддас Китоб шундай деб огоҳлантиради: «Кимки ўз ота-онаси ҳақида ёмон гапирса, қоронғу кечада унинг шамчироғи ўчиб қолади» (Ҳикмат. 20:20). Болаларимизнинг ҳаётларига таъсир ўтказиш бизнинг қўлимизда эканлигини тушунамиз, улар учун ва уларни қатъий тартибга ўргата бориб тўғри тарбиялаш учун ҳам ибодат қилишга биз мажбурмиз. Аммо биз яна фарзандларимиз юракларига билинтирмасдан жойлашиб олишга, уларни тўғри йўлдан адаштиришга қодир қарама-қаршилик руҳини фарқлай олишимиз ва унга қарши туришимиз керак.
Итоатсизлик — бу ҳаракатга келтирилган такаббурликдир. Итоатсизлик руҳи шундай дейди: «Мен нимани хоҳласам, шуни қилмоқчиман, бу ҳакда Парвардигор ва бошқа одамлар нима ўйлаши мени қизиқтирмайди». Муқаддас Китоб шундай деб ўргатади: «Сеҳргарлик қандай гуноҳ бўлса, итоатсизлик ҳам шундай гуноҳ…» (1 Шоҳ. 15:23). Чунки иккаласи ҳам Худони бутунлай қабул қилмасликка олиб келади. Худди ўша оятда яна шундай дейилган: «Итоатсизлик — бу бутпарастликдир». Мағрурлик исёнга олиб келади, ўжарлик инсонга гуноҳлари учун тавба қилишига, ўзини Раббий олдида итоат қилишига
Эгам айтар: «Ҳолига вой итоатсиз бу халқнинг,
Меникини эмас, ўз режаларини ижро этарлар,
Мендан сўрамасдан иттифоқ тузарлар,
Гуноҳ устига гуноҳ орттирарлар» (Ишаё 30:1).
Бизнинг ибодатимиз мағрурлик ва худбинлик санамларини қулатишга, бола қалбидаги итоатсизлик руҳини енгишга қодирдир.
Итоатсизликнинг рақиби — итоат ёки Раббий йўлларидан юришдир. Итоат инсонга тўла хавфсизлик, у тўғри йўлда эканлиги, тўғри иш қилаётгани тўғрисидаги туйғуларни ҳосил қилади. Муқаддас Китоб итоатга мукофот тариқасида Худонинг мурувватини, марҳаматини ваъда қилади, акс ҳолда зулмат ва ҳалокатга йўлиқтиради. Биз болаларимиз ўзларига ишонишлари учун, ўзларини бехавотир сезишлари, уларнинг ҳаётлари узун бўлиши, қалбларида эса тинчлик ва осудалик ҳукм суриши учун, Раббийга итоат қилишларини хоҳлаймиз. Ҳақиқий итоат томон биринчи қадамлардан бири — бу ота-онага бўйсунишга, уларни ҳурмат қилишга тайёр туришдир. Аммо бунга болани ўргатиш керак, ўргатиш жараёнини ибодат билан осонроқ қилиш мумкин.
Бизнинг фарзандимиз ўн тўрт ёшга кирганда, хонаси деворларини ўзи яхши кўрган мусиқачилар тасвир билан тўлдирди. Аммо бу одамлардан баъзиларининг кийимлари, қилиқлари, улар ижодининг мусиқавий мазмуни биз ота-оналар учун ҳақоратомуз эди, уларнинг қўшиқлари Раббийни умуман шарафламасди. Биз Кристофердан бу афишаларни олиб ташлашни, нега олиб ташлаш кераклигини тушунтирганимизда, у олдинига бизнинг илтимосимизни бажаришни хоҳламади. Аммо кейинроқ очиқчасига ифодаланган итоаткорлик ҳисси билан бизга бўйсунди. Орадан бир қанча вақт ўтгандан сўнг, у яна суратлар осди, фақат бошқаларини. Аммо кейингилари ҳам олдингиларидан ҳеч фарқ қилмас эди. Бу сафар биз у билан жиддий муносабатда бўлдик — деворлардаги расмларнинг
Кристофер учун бу жуда қийин дақиқалар эди. Биз итоатсизлик руҳининг биринчи кўринишига дуч келганимизни тушундик. Шунинг учун Муқаддас Китобда ёзилганидай йўл тутишга қарор қилдик: «Иблиснинг ҳийлаларига қарши тура олиш учун, Худо берган барча қурол-аслаҳалар билан қуролланингиз» (Эфес. 6:11). Биз ибодат қилдик, Парвардигорнинг Каломига мурожаат этдик. «Раббий бизга бу тўсиқларни енга олишимиз учун куч бера олиш қобилиятига эга, бунга бизнинг ишончимиз комил», деб эълон қилдик. Биз Руҳда кураш олиб бордик, Раббийнинг бу вазиятда устун келаётганлигини кузатдик. Фарзандларимизнинг кайфияти ўзгарди, кейинги сафар у бизнинг ота-оналик талабларимизга жавоб бера оладиган афишалар осди. Бу — бизнинг ибодатларимиз натижасида Раббий кучининг аниқ ҳаракати эди.
Афишалар воқеаси бугунги кунда аҳамиятсиздай туюлади. Аммо ўшанда биз Раббийнинг ва бизнинг ота-оналик иродамиздан баланд келишга ҳаракат қилган кучли қарама-қаршилик руҳи билан олишишимизга тўғри келган эди. Биз бу Руҳ кучга кириб улгурмасидан унга тўсиқ бўла олдик. Биз бу курашда ғолиб чиқишга мажбур эдик, чунки Раббий ва Унинг Каломи биз тарафда эканлигига ишончимиз комил эди. Шунингдек, яна бунга жуда муҳим нарса, жумладан, фарзандимизнинг келажакдаги абадий ҳаёти ҳам боғлиқ эди.
Агар сизнинг фарзандингиз аллақачон ўсмир ёшига етган ёки ҳатто катта одам бўлиб қолган бўлса ҳам, сиз унинг ўжарроқ ва қайсарроқ бўлаётганини кўрсангиз, сиз ота-она сифатида болангизга нисбатан талабчанроқ бўлишингиз, ҳар доимқўлингизда янада кучли қурол — ибодат борлигини унутмаслигингиз керак. Сиз ўғлингиз ёки қизингиз билан курашмаётганингизни ёдда сақланг: «Чунки бизнинг курашимиз ўткинчи башарга қарши эмас, балки самовий оламдаги ёвуз руҳий кучларга, ҳокимлару ҳокимиятларга, бу қоронғи дунёни бошқараётган
Итоатсизлик руҳи сизнинг фарзандингиз характерида ҳар қачон намоён бўлиши мумкин. Аммо биз уни ибодат ва Раббий Каломи билан жиловлаб олишга доимо тайёр туришимиз керак. Тарбиянинг интизом ва ўгит ҳақидаги усулларини ҳам эсдан чиқармаслигимиз керак. Фарзандингизнинг исёнкорлиги сизни хижолатга солмасин. Эсдан чиқарманг, Исо Масиҳ — ҳамма нарсаларнинг ҳукмдоридир.
Сенинг Каломингда шундай дейилган: «Эй, болалар, ҳар нарсада ота-оналарингизнинг сўзига қулоқ солинглар, чунки бу Раббимизга маъқул келади» (Кол. 3:20). Сенга илтижо қиламан: менинг ўғлим (қизим) юрагини ота-оналарига қаратсин, уни ота-онасини ҳурмат қилишга, уларга итоат қилишга ўргат, токи унинг ҳаёти узоқ, шарафли бўлсин. Унинг барча қилган ишлари Сенинг измингда бўлиши учун юрагини Ўзингга қарат. Мағрурлик ва итоатсизлик руҳини танишга, унга қарши туришга, ундан қутулишга ўргат. Фарзандимни ҳар қандай гуноҳга муросасиз қил. Уни Сенинг олдингда итоаткор бўлишига, бу итоаткорликнинг гўзаллигини тушунишга ёрдам бер.
Агар Менга итоат этсангиз чин кўнгилдан, Ейсиз, албатта, заминнинг сара ҳосилидан.Аммо рад этиб, Менга бўйсунмасангиз, Қиличнинг дамига рўпара бўлгайсиз». Эгамизнинг Ўзи шундай деб айтди.
Баъзилар ўтирардилар зим-зиё зулматда, Асирлар азоб чекардилар кишанда. Худонинг сўзларига қарши улар исён қилгандилар, Худойи Таолонинг йўриқларини менсимадилар. Шу боис Худо мажбур этди уларни оғир ишларга.
Отани мазахлайдиган, онага бўйсунишни рад этадиган кўзларни қузғунлар чўқийди, бургут болалари ейди.
Ўғлим, отанг насиҳатларига қулоқ сол, онанг ўгитларини рад этма, Чунки улар бошингга гўзал гулчамбар, бўйнингга маржондайдир.
Лекин шунга қарамай, улар яна итоатсизлик қилиб, Сенга қарши исён қилдилар. Сенинг қонунларингга орқаларини ўгирдилар, пайғамбарларинг уларни Сенга юз бу урдирмоқчи бўлган эдилар, пайғамбарларингни ҳам ўлдириб, ғоятда шаккоклик қилдилар. Шунинг учун Сен уларни ғанимлари қўлига бердинг, ғанимлари уларга зулм ўтқаздилар. Улар азоб тортган пайтларида Сенга нола қилишди, Сен уларни самодан туриб эшитдинг. Улуғ раҳм-шафқатинг туфайли уларга нажоткорларни юбординг. Нажоткорлар уларни ғанимлари қўлидан қутқаришди.
7-БОБ
Бундан бир неча йил олдин мен синглим билан қаттиқ жанжаллашиб қолдик. Келишмовчиликлар туфайли синглим билан икки йил давомида юзкўрмас бўлиб юрдик. Бунинг сабаби эса оддий: биз бир-биримизни мутлақо тушунишни истамадик. Ўзаро аламлар бизни ўзимизга яқин одамнинг қалбини ва унда нима бўлиб ўтаётганини тушуниш қобилиятидан маҳрум қилди. Биз бир оилада тарбия олган бўлсак ҳам, дунёқарашимиз турлича эди. Буларнинг ҳаммаси мени жуда хафа қиларди. Мен то батамом ярашиб кетмагунимизча, орамизда яхши муносабатлар ўрнатилмагунча ибодат қилишдан тўхтамадим. Агар бизнинг ота-онамиз художўй, имонли ва ибодат қилувчи бўлганларида эди, бизнинг ўртамизда бундай жанжаллар бўлмаслигига менинг ишончим комил.
Бизнинг қалбимиз душманлари ёвузлик оловини ёқиш ва келишмовчилик уруғини сочиш учун, Раббий бизнинг ўртамизда ўрнатган муносабатларга маҳкам ўрнашиб, раҳна солишни хоҳлайдилар. У ўз мақсадига — оилани парчалаб ташлашга қанчалар тез эришса, оиланинг барча аъзолари шунчалар заифроқ ва нозикроқ бўладилар, душман уларни шунчалар осонлик билан ўз назорати остига олади. Бунга қарши ягона восита — бизнинг ибодатимиздир. Бутун ҳаётимиз давомида барча қариндошларимиз, умр йўлдошимиз ва болаларимиз учун ибодат қилиб, ўзаро муносабатларимизни шайтон бузишига имкониятларни деярли йўққа чиқарамиз.
Қизимиз туғилганда, ўғлимиз тўрт ёшда эди. Энг бошиданоқ мен Кристофер ва Аманда бир-бирларига энг яқин дўст бўлишлари учун ибодат қилдим, бунга қўлимдан келганича ҳаракат қилдим. Ҳақиқатдан ҳам дастлабки йиллар уларнинг дўстлиги шунчалар мустаҳкам эдики, ҳатто бегоналар ҳам буни сезишарди. Аммо Кристофер ўсмирлик ёшига етганда, ҳаммаси ўзгарди-қолди. Унинг янги дўстлари пайдо бўлди, қизиқишлари ўзгарди, синглиси учун эса умуман вақти қолмасди. Амандага эса акаси тенгдошларининг ўсмирларча ҳазиллари тушунарсиз эди. У ўзини кераксиз ҳис қилиб, Кристофердан тобора узоқлашиб кетарди. Буларнинг бари мени ташвишга соларди, шунинг учун мен ўзимга ҳакамлик ролини олишимга тўғри келди.
Аммо кунларнинг бирида хатоим нимада эканлигини ўзим тушуниб етдим: мана шу воқеалардан олдинроқ Кристофер ва Аманданинг муносабатлари яхши эканлигини кўриб, мен хотиржам бўлдим, бу муаммо ҳақида ибодат қилмай қўйдим. Энди эса ўзимнинг хатоимни англаб, мен яна бу ҳақда ибодат қила бошладим. Аста-секинлик билан вазият ижобий тарафга ўзгара бошлади, зиддиятлар юмшади, уларнинг бир-бирларига муносабатларида илиқлик пайдо бўлди. Агар мен сусткашлик қилганимда, уларнинг муносабатлари худди синглим билан менинг муносабатларимга ўхшаб узил-кесил бузилиб кетишигаишончим комил эди. Бугунги кунда фарзандларимнинг ўзаро муосабатларини жуда яхши деб бўлмаса ҳам, улар доимо янгиланиб, мустаҳкамланиб бормоқда. Мен эса улар учун ҳаётимнинг охиригача ибодат қилишни давом эттираман.
Қанча оилалар, ҳеч ким ибодат қилмагани учунгина, тақдир ихтиёрига ташлаб қўйилган! Бундай оилалар жуда кўплигини мен биламан. Қон-қариндошларнинг юзкўрмас бўлиб кетганлигини, бир уйда яшаган кишилар бир-бирлари билан тил топа олмасликларини англаш жуда қайғули. Бу бизнинг фарзандларимиз билан ҳам юз беришини кўриш эса ундан ҳам қайғули! Аммо бундай бўлиш керак эмас.
Ишаё Пайғамбар Китобида Худо ибодат қиладиганларнинг ва рўза тутадиганларнинг ҳаётида мўъжизалар бўлиб ўтишини айтган: «…сен кўп авлодларнинг пойдеворини тиклайсан…» (Ишаё 58-12). Раббий кейинги авлодларда ўзининг иродаси билан яратилган руҳий бирлик бўлиши учун биз оилавий ва қариндошлик муносабатларини «тикловчилар» бўлишимизни хоҳлайди.
Муқаддас Китоб яна шундай дейди: «Ўзаро ҳамфикр бўлинглар; такаббурлик қилмай, мулойим одамлар билан дўст бўлинглар; ўзбилармонлик қилманглар…» (Рим. 12:16). Биз итоаткорлик ва бирдамлик ҳақида ибодат қилишимиз зарур.
Исо шундай дейди: «Тинчлик ўрнатувчилар бахтлидир, чунки улар Худо ўғиллари дейилур» (Матто 5:9). Шундай экан, келинг, тинчлик ўрнатувчи бўлайлик: ахир, бизлар жуда камчиликмиз-ку бу дунёда; «…ўзаро тинч-тотув яшайлик, бир-биримизни руҳан чиниқтириш учун жон куйдирайлик» (Рим. 14:19). Келинглар, бизга ҳамма нарсадан қимматли бўлган фарзандларимиз учун ибодат қилайлик, токи кейинчалик бошқа қариндошлар учун ҳам ибодатда бўлишга ўрганайлик.
Менинг фарзандимга қариндошлар билан бўладиган жанжалларни Ўз Каломингда ёзилгандай ҳал қилишга ўргат. Мабодо улар бир-бирларидан узоқлашишса, эй Раббий, Сендан илтимос қиламан: уларнинг муносабатларини тикла, уларни покла. Раббий, шундай қилгинки, уларнинг ўрталарида тушунмовчилик, кескинлик, келишмовчилик, бир-бирларига адоватлар бўлмасин, улар ўртасидаги ришталар мустаҳкам бўлсин. Менинг фарзандимга кечиримли бўлишни ва муросага келишни ўргат.
Сенинг Каломинг бизга насиҳат қилади: «…ўзаро ҳамфикр, ҳамдард бўлинглар, бир-бирингизни биродарларча севинглар, меҳр-шафқатли ва камтар бўлинглар…» (1 Бут. 3:8). Фарзандимни одамлар билан мулоқот қила олишга ўргат, токи у «тинч-тотув яшаб, Руҳнинг бирлигини сақлашга жон куйдирсин» (Эфес. 4:3). Исо Масиҳ номи билан Сенга илтижо қиламан: менинг ўғлим (қизим)да қариндошларининг барига меҳр-муҳаббат, шафқат ҳисси уйғонсин, меҳр-мурувват ва бир-бирларини ўзаро тушуниш худди кучли арқон каби оиланинг барча аъзоларини ушлаб турсин.
Тинчлик ўрнатувчилар бахтлидир, Чунки улар Худо ўғиллари дейилур.
Нақадар яхшидир, ёқимлидир биродарлар Бирга ҳамжиҳат бўлиб яшасалар.
Сабр ва тасалли манбаи бўлган Худонинг Ўзи эса, Исо Масиҳ ўргатганидек, бир-бирингиз билан ҳамфикр бўлишни сизларга ато этсин, токи сизлар якдиллик билан, бир оғиздан Раббимиз Исо Масиҳнинг Отаси бўлган Худони улуғланглар
Агар иложи бўлса, қўлингиздан келганича, барча одамлар билан тинч-тотув ҳаёт кечиринглар.
Эй биродарларим, Раббимиз Исо Масиҳ номи билан сизлардан ёлвориб сўрайманки, ҳаммаларингиз ўзаро келишиб яшанглар. Ўзаро низоларга йўл қўймай, фикр-хаёлда тамомила якдил бўлинглар.
8-БОБ
Мен доимо фарзандларимнинг дўстлари учун ибодат қиламан. Уларнинг дўстлари асосан ажойиб болалар, қизлар бўлишган. Аммо баъзан Кристофер ва Аманданинг мен она сифатида маъқулламайдиган ўртоқлари пайдо бўлиб қоларди. Менга бу болаларнинг ўзлари ёқмайди демоқчи эмасман, балки уларнинг фарзандларимга кўрсатадиган салбий таъсири менга ёқмасди. Аммо ҳар доимгидай, менинг ягона қуролим ибодат бўларди. Мен ўғлимнинг ўша ўртоғи ўзгариши учун ёки фарзандимнинг ҳаётидан бутунлай кетиши учун ибодат қилардим. Ҳар қандай ҳолда ҳам ибодатларимга жавобни доимо олардим. Бир неча бор ўша болаларнинг ҳаётида катта муаммолар пайдо бўлиб, менинг хавотирларим асоссиз эмаслиги тасдиқланарди.
Одатда ота-оналар болаларининг ким билан дўстлашишларига жуда рашк қилиб қарайдилар, хавфни «ички туйғу» билан сезишларини кўп маротаба айтадилар. Бундай ҳолларда Муқаддас Руҳдан, менга вазиятни тўғри тушунишимга, шунга мос ҳолда ибодат қила олишимга ёрдам бер, деб сўрашингиз керак.
Ҳаётимизнинг энг ташвишли даврларидан бири оиламизнинг Калифорниядан Теннесс штатига кўчиши бўлди. Бу даврда ўғлимиз мактабни битираётган, қизимиз эса энди еттинчи синфга кўчган пайти эди. Бошқача айтганда, ўқув муассасасини алмаштириш учун энг ноқулай вақтда юз берди. Албатта, шу пайтда мактабни алмаштиришни мен ҳам хоҳламас эдим. Аммоэрим икковимиз кўчишимиз зарурлигини аён қилаётган Раббийнинг хоҳиш-иродасини аниқ тушуниб турардик. Бу қадам бизнинг болаларимиз учун қанчалар кўнгилсиз эканлигини тушуниб, мен кетишимиздан бир неча ой олдин ибодат қилишни бошладим, кейин ҳам ибодат қилишни давом эттирдим: «Эй Раббий, менинг болаларимга янги мактабида Сенга ёқадиган дўстлар топишларига ёрдам бер. Мен биламан, бизни бу ерга Сен олиб келдинг, шунинг учун умид қиламанки, Сен менинг болаларимни ўз ҳолига ташлаб қўймайсан. Улар ўзларига мос дўстларини топишларини, дўстлари Сенинг талабларингга мос келишини хоҳлайман. Болаларимнинг ҳаётига улар учун намуна бўла оладиган дўстларни олиб кел».
Янги мактабда тахминан олти ой давомида Кристофер ва Аманда ўзларини анча ёлғиз ҳис қилишди. Мен эса улар учун ибодат қилиб, кўп тунларни уйқусиз ўтказдим. Мен ўзимни тамомила ночор ҳис қилардим. Ахир, мен уларнинг ҳаётларига аралашиб, худди уларнинг ёшига мос дўстларни улар учун ўзим танлай олмасдим-да! Аммо мен ҳатто бу юмуш билан машғул бўлсам-да, лекин ҳеч қачон Раббий менинг ибодатларимга жавобан бажарадиган ишни қилолмасдим. Оқибатда Кристофер ва Аманданинг шундай дўстлари пайдо бўлдики, улар охири болаларимнинг энг ажойиб дўстлари бўлиб чиқишди. Бу оддий «хэппи-энд» эмас эди, балки менинг кўз ёшларим билан Раббийга қаратилган илтижоларимнинг меваси эди: «Эй, Раббий, менинг болаларим Сенга маъқул дўстларни топишларига ёрдам бер, ўша дўстлари фарзандларим Кристофер ва Аманда учун намуна бўла олишсин».
Бу тўғрида Муқаддас Китобда шундай дейилган: «Имонсизлар билан нораво шериклик қилманглар (яъни «ёт бўйинтуруққа ўзингизни қўшманглар»). Солиҳлик билан шаккоклик орасида қандай алоқа бор? Ёки нур билан зулмат орасида қандай умумийлик бўлиши мумкин? Масиҳ билан алайҳиллаъна (яъни малъун шайтоннинг номи) орасида қандай шериклик бўлиши мумкин?» (2 Кор. 6:14-15). Бу сўзларда Худога ишонмайдиган ўртоқлар билан мулоқот қилиш манъ қилинмаган, лекин бизнинг яқин дўстларимиз фақат художўй, имонли кишилар бўла олишлари мумкин, деган аниқ кўрсатма бор. Муқаддас Китоб сўрайди: «Икки киши бир-бирлари билан келишмасдан йўлга чиқишадими?» (Амо. 3:3). Ва шундай жавоб беради: «Албатта, йўқ! Шунинг учун тақводор ўз яқинига йўл кўрсатади, гуноҳкорларнинг йўли уларни адаштиради» (Ҳикмат. 12:26).
Агар фарзандингизнинг художўй дўстлари бўлмаса, бу муҳтожлик учун ҳозироқ ибодат қилишни бошланг. Уларнинг имонга келмаган дўстлари Раббий йўлига киришларини ва уларнинг ҳаётларида имонли дўстлари пайдо бўлишини кечиктирмай ҳозироқ Худодан сўранг. Кўп ҳолларда ота-оналар бирон-бир нарсани ўзгартириш учун, болаларини баъзи бировларнинг зарарли таъсирларидан халос қилиш учун ўзларини ожиз ҳис қиладилар. Аммо биз ожиз, ҳимоясиз эмасмиз. Биз томонда
Бизнинг фарзандларимиз ҳаётига уларнинг дўстлари тақлид қилиб ўзларини у ёки бу образ сифатида кўрсатиб, жуда катта таъсир ўтказишади. Шундай экан, болаларимиз учун
Сенинг Каломингда шундай дейилган: «Донишмандлар билан мулоқотда юрган доно бўлади, кимки ақлсизлар билан дўст тутинса, ёмон йўлга киради» (Ҳикмат. 13:20). Эй Раббий, менинг фарзандим бетайинлар билан мулоқотга киришига йўл қўйма, уни ақлсиз дўстларнинг ҳалокатли таъсиридан ҳимоя қил. Сенга ишонмайдиганлардан уни узоқлаштир, токи фарзандим ўша «дўстнинг» нопок йўлидан юрмасин, қалби унинг домига тушиб қолмасин.
Агар фарзандимни дўстлари ташлаб кетса, унга тасалли бер. Унга ўз фикрларини айта оладиган, Сен боламни қандай яратган бўлсанг, шундайлигича қабул қиладиган дўстлар бер.Ҳаёти давомида Сени шарафламайдиганлар билан уни мулоқотда бўлишга жалб қиладиган ёлғизликдан қутқар.
Исо Масиҳ номи билан Сенга илтижо қиламан: фарзандимга ҳақиқий дўстликнинг мазмунини очиб бер, бошқа киши учун садоқатли ва ҳақиқий дўст бўла олишни унга ўргат. Шундай қилгинки, токи менинг фарзандим Сенинг номингни улуғлайдиган дўстлик ришталарини ўрната олсин.
Фосиқнинг сўқмоқларига оёқ босма, ёвузлар йўлидан юрма.
Мен сизларга ўзини биродарингиз деб, зинокор, тамагир, бутпараст, ҳақорат қилувчи, майхўр ёки талончи бўлган киши билан алоқа қилмасликни, ҳатто бундай одам билан бирга овқат емасликни ёзган эдим.
Эй, ўғлим, Эгамиздан ҳам, шоҳдан ҳам қўрқ, уларга қарши бош кўтарма. Чунки улардан кулфат кутилмаганда келади, икковидан келадиган ҳалокатни ким билади?!
Уришқоқ билан дўстлашма, баджаҳл билан юрма. Бўлмаса сен ҳам уларнинг йўлига тушиб қоласан, жонингни тузоққа илинтирасан
Шундай инсонлар саодатлидир: Фосиқлар маслаҳатига улар юрмас, Гуноҳкорлар юрган йўлда улар турмас, Мазахчилар орасида улар ўтирмас.
9-БОБ
Газеталарда ёшларнинг ўғирлик, талончилик, қотиллик қилишлари ҳақида, уларнинг жинсий алоқаларининг пала-партиш эканлиги ҳақида ўқиймиз. Шундай пайтда уларда Худодан қўрқиш, Унинг йўлларини тўғри тушуниш туйғуси, бутун борлиғи билан Уни топиш истаги йўқлигини кўрмай иложимиз йўқ. Уларнинг баъзилари имонли оилалардан чиққанлар, Исо Масиҳни ўзларининг Нажоткори деб тан олганлар. Аммо улар Худодан қўрқув, У билан бирга бўлишни исташ туйғулари билан тарбияланмаганлари сабабли, улар таналарининг шаҳвоний нафсига бира тўла қул бўлганлар.
Худодан қўрқиш деганда биз Раббийни бутун борлиғимиз билан севишимиз, ҳурмат қилишимиз, Унинг ҳукми ва қудратини иззат-ҳурмат қилишимиз даркор. Худодан қўрқиш дегани — Усиз инсон ҳаёти ҳеч нимага арзимаслигини, биз ҳеч қачон ночорликка учрамаслигимизни ваъда қилувчи Унинг севгиси учун миннатдорчиликни тан олишдир. Худодан қўрқиш — бу Раббийга яқин бўлишга интилиш, Унга янада яқинроқ бўлиш демакдир.
Атрофимизда фарзандларимизни Худодан чалғитадиган жуда кўп нарсалар бор. Шайтон ҳар бир боланинг ёнига келади, уни йўлдан оздиради, у нима қилаётганини кузатади, қани, бола унинг ташлаган қармоғига «илинармикан»? Аммо биз фарзандларимизни тўғри тарбиялаб, интизомли қилиб, уларни Раббий йўлларидан юришга ўргатган вақтимизда…
…уларга Муқаддас Ёзувларни ўқиб берганимизда,
…уларга ибодат қилишни, уларга яна, ҳақиқат Худодадир, У ваъда қилганини бажаришдадир, деб ўша ваъдаларга ишонишни ўргатганимизда,
…уларга имонли дўстларни танлашга ёрдам берганимизда,
…уларга Худонинг йўлидан бирга юриш шодлик ва туйғулар тўлиқлигини ҳадя қилишини, чарчатмаслигини, озодлигимизни чегараламаслигини кўрсатган вақтимизда,
…улар билан бирга фарзандларимизнинг барча муҳтожликлари ҳақида ибодат қилганимизда,
шунда уларнинг юракларида руҳий ташналик пайдо бўлади, Худони англаш истаги юзага келади.
Фарзандлар Худо ҳамма нарса эканлигини, У билан боғлиқ барча нарса ҳаётимиздаги энг муҳим устун эканлигини тушунишганда, улар буюмлар билан эмас, Раббий бошқаруви остида яшашни бошлашади. Шунда болалар Унинг йўлларини, Унинг Каломини ва Унинг Ўзини қидира бошлашади; шунда улар Унинг номи олдида қўрқувга тушишади, уларнинг ҳаётлари узоқ ва зафарларга тўла бўлади. Зеро, Муқаддас Китобда шундай дейилган: «Худодан қўрқиш кунларимизни узайтиради, гуноҳкорларнинг умри эса қисқаради» (Ҳикмат. 10:27).
Калифорниядан Теннессига кўчаётган вақтимизда, эрим билан мен Худодан, биринчи навбатда бизга яхши ёшлар гуруҳи бор жамоатни кўрсат, деб сўраган эдик. Биз ибодатларимизга жавоб олдик, бунинг натижасида бизнинг фарзандларимиз янги жамоатнинг ёшлар гуруҳига осонгина қўшила олишди, у ерда ўзларига содиқ дўстлар топа олишди, Раббийга бўлган ишончлари ўсишда давом қилди. Худонинг Каломи фаол ўрганиладиган, Унинг борлиги сезилиб турадиган, Унинг шодликларини Раббий орқали бошқа болалар билан бўлишиш имконияти бўлган жамоатни топиш жуда муҳим. Бу мулоқот яна болаларда Худони ва У билан боғлиқ ҳамма нарсани қидириш истагини кучайтириш сабабли ҳам жуда муҳимдир.
Орқага сурманг, балки ҳозироқ сизнинг фарзандингиз қалбида Худодан қўрқиш, Унга ва Унинг Каломига ишонч туйғуси яшаши учун, фарзанд бутун борлиғи билан Унинг юзини қидиришга ўрганиши учун ибодат қилишни бошланг. Сизнинг болангизнинг тақдири айнан шунга боғлиқдир — ўғлингиз (қизингиз) доимо ўз жисми билан курашларда умрини ўтказадими ёки Муқаддас Руҳ ва Худонинг марҳамати билан яшайдими — ана шунга боғлиқдир. «Ундан қўрққан киши муҳтожлик кўрмас» (қаранг: Забур 33:10) лигини эсдан чиқарманг. Бу учун ибодат қилишни бошлаш ҳеч қачон эрта эмас, шунинг учун буни орқага сурманг, эртанги кунни кутманг.
Менинг фарзандим ҳеч қачон Сенинг амрингни бажаришдан бош тортмасин, Сенга қарши бўлган барча гуноҳга тўла йўлларни инкор қилсин. Сенинг йўлларингга ва Сенга бўлган муҳаббат, ҳурмат унинг ҳаётини, ҳаёти давомида қилган ҳар бир қадамини ёритиб турсин. У ўз қилмишларининг натижаси учун жавобгарлик ҳиссини туюшни, фақат жисмни деб ўтказилган умр охир-оқибатда ўлимга олиб келишини ўргат. У доимо камтар бўлсин, қуйидаги амрни эсдан чиқармасин: «Худодан қўрқ ва жаҳолатдан узоқлаш» (Ҳикмат. 3:7).
Фарзандим доимо ишончли, жавобгарликни доимо ҳис қила оладиган, шафқатли, чеҳраси очиқ, севгувчи ва сахий инсон бўлишини сўрайман. Уни ҳар қандай манманликдан, дангасаликдан, бепарволикдан, худбинликдан, шаҳвоний ҳислардан халос қил; унга Сендан келадиган ҳамма нарсага «ҳа», жисмдан келадиган барча нарсага «йўқ» дейдиган мўмин руҳ ҳадя қил. Ўз имонини пок сақлай олиши учун унга куч ато қил.
Менинг фарзандим доимо Сенинг Каломинг ҳақиқати, ибодатинг билан, Сенга сажда қилиб яшайдиган, Муқаддас Руҳ кучидан илҳомланадиган масиҳий жамоатининг фаол аъзоси бўлишни хоҳлаши учун ибодат қиламан. У Сенинг Каломингни ўрганаётганда, Ўзингнинг қонунларингни унинг онгига ва юрагига сол, токи у ҳаётда Сенинг амрларинг ҳақиқат эканлигини тушуниб юрсин. У ибодат қилишни ўрганаётганда Сенинг иродангни тушунишни ҳам ўргансин. Унинг Сенга бўлган муносабати самимий, илиқ ва теран бўлсин. Унинг юрагида доимо Муқаддас Руҳ ва Сенга, Сендан келадиган барча нарсага бўлган туганмас интилиш олови ёнсин.
Адолатга очу чанқоқлар бахтлидир, Чунки улар тўқ бўлур.
Эгамиздан қўрқиш — ҳаёт манбаидир, у ўлимдан қутқаради.
Бироқ энди мен Худо учун яшай деб, Қонун олдида ўлганман, ҳа, Қонун ўзи мени ўлдирди. Мен Масиҳ билан бирга хочга михлаб қўйилганман. Энди яшаётган мен эмас, балки Масиҳ менинг ичимда яшаяпти. Энди танада яшаётганимга келсак, мени севган ва мен учун Ўзини фидо қилган Худонинг Ўғлига бўлган имон билан яшаяпман.
Бахтлидир Унинг шартларига риоя қиладиганлар, Бутун қалби билан Унга интиладиганлар.
Йўлингни менга кўрсат, эй Эгам, Токи тўғри сўқмоқларингдан юрай, Менга собит қалб бергин, Сенинг исмингдан мен қўрқайин. Бутун юрагим-ла Сенга Шукр айтайин, эй, Раббим Худо! Сенинг исмингни улуғлайман тоабад.
10-БОБ
Мен бир одамни биламан: у йирик бир компанияда автомеханик бўлиб ишларди, яхши маош тўланарди, аммо у ишини ташлаб кетган эди. У бу ишни дунёда ҳаммадан ҳам кўра автомобилларни таъмирлашни яхши кўргани учун қилди. У нафақат шаҳардаги энг яхши механик эди, энг асосийси, у ўз иқтидорини юзага чиқарди. Мен Худонинг имонли бўлишга ундаган чақириғига қулоқ солмай, тадбиркорликда муваффақиятга эришишни режалаштирган бошқа бир кишини ҳам биламан. Охир-оқибатда унинг оиласи бузилиши натижасида бола-чақасидан ажралди, ўғли бевақт вафот этиб, бошига кулфат тушди. Қолаверса, унинг бутун ҳаёти туганмас йўқотишлар, умидсизликлардан иборат бўлиб қолди. Агар унинг ибодат қилувчи онаси ёки ибодат қилувчи отаси, ёки у учун Раббий тайёрлаган ҳаётни илгаридан кўра билишга ёрдам берадиган бошқа бир кишиси бўлганда эди, ҳаммаси бутунлай бошқача бўлиши мумкин эди.
Худо бизга қандай ҳаётни тайёрлаганини тушунмай туриб, биз ҳақиқатда
Биз Раббий бошқарувини сўраган пайтимизда бизга ҳаётнинг мазмуни намоён бўлади, кейин эса Унинг амрини бажарамиз. Пайғамбар Еремиё Исроил ҳалқини жаҳолатдан қайтишга чорлади, аммо одамлар унга қулоқ солишдан бош тортдилар. Ниҳоят, Раббий шундай деди: «Шунинг учун Исроил халқининг Худоси, Сарвари Олам — Раббий шундай айтмоқда: «Мен Яҳудо ва Қуддус аҳолисига гапирган эдим, аммо улар гапларимга қулоқ солмадилар, уларни чақирган эдим, аммо Менга жавоб бермадилар. Шунинг учун Мен уларнинг бошларига айтган барча бало-қазоларни ёғдираман» (Ерм. 35:17). Агар биз Худонинг овозини эшитмасак,бахтсизликларга дуч келамиз. Аммо биз ибодат қилишимиз, бизнинг фарзандларимиз Раббийни эшитишларини сўрашимиз мумкин. Шунда ғам-қайғу уларни четлаб ўтади.
Шайтоннинг ёшларга қарши қўллайдиган, ўзи яхши кўрадиган бир усули бор: шайтоннинг истаги шуки, болалар ўзларини ҳеч нарсага қодир эмас, деб билсинлар, Худо уларни яратганидан бошқа бир инсон бўлишни хоҳлашлари учун ўзларини бошқалар билан таққосласин — шайтон уларни ана шуларга ундайди. Ёш қизлар ўзларини бошқа қизлар билан таққослаб, бошқаларнинг сочлари чиройлироқ эканлигини, кийинишлари ҳам охирги урфда эканлигини, ҳашаматли уйларда яшашларини, мактабда йигитлар орасида кўпроқ кўзга ташланишларини, яхшироқ ўқишларини кўрадилар. Ўзларини тенгдошлари билан таққослаган йигитлар эса, бошқаларнинг бўйлари баландлигини, жисмонан кучлироқ, келишган эканлигини, дўстлари кўплигини, қимматбаҳо нарсалари бисёрлигини, умуман, улар иқтидорлироқ ва истеъдодлироқ эканлигини кўрадилар. Ана шу тариқа ўзини бошқалар билан доимий қиёслаш натижасида ўзига бериладиган анча паст баҳо боланинг онгига жуда катта зарар етказади. Мен ўсмирлик ёшига етмасдан аллақачон ўзларини ёмон кўрадиган, бошқа бировга ўхшашни орзу қиладиган жуда кўп ёшларни биламан. Ўзларига Худо берган ижод намунаси сифатида юқори баҳо бериш, Худо ато қилган қобилиятларни имкон борича ривожлантириш ўрнига, улар жон-жаҳдлари билан бошқача бўлишга ҳаракат қиладилар. Бошқача қилиб айтганда, ўзларига ҳеч қачон қониқиш ҳиссини келтирмайдиган нарсани қидирадилар. Аммо бизнинг ибодатларимиз душман режаларини барбод қилишга, бизнинг болаларимизга ўзлари ва келажаги чинакамига намоён бўлишини кўра олишларига ёрдам беради.
Фарзандларим ҳали жуда ёшликларидаёқ Худодан, эрим билан менга болаларимнинг истеъдод ва иқтидорини очиб бер, деб сўраб ибодат қила бошладим. Мен Худодан, болаларимни ўқитишимда, тарбиялашимда, Парвардигор томонидан уларга белгиланган вазифаларни бажаришимда, уларда зарур қобилиятларни ривожлантиришимда менга донишмандлик ато қил, деб сўрадим. Мен Кристофер ва Амандага уларнинг инсоний қадриятларига муносиб баҳо бера олишга, камчиликларини бўрттириб кўрсатмасликка ёрдам беришни ўзимнинг бурчим деб билдим. Болаларим балоғат ёшига етганларида, бу вазифа мураккаблашганлиги сабабли, менинг ибодатларимнинг доимий мавзусига айланди.
Аммо мен учун энг муҳими ўғлим ва қизим билан Раббий ўртасида яқин муносабатлар ўрнатилиши учун икковига ҳам ёрдам бериш эди, чунки фақат шу ҳолдагина улар Худонинг ғояларини тушунишлари мумкин эди. Агар улар бошиданоқ
Муқаддас Китобда Раббий бизнинг болаларимизга Ўз руҳини ёғдиришини ваъда қилиб, шундай дейди:
«Улар тез ўсади тамариск дарахти каби,
Оқар сув бўйидаги анжир дарахти каби.
Кимдир «Мен Эгамникиман», деб айтади,
Бошқаси Ёқуб исми билан аталади,
Яна бири қўлига «Эгам», деб ёзади,
Шу тариқа Исроил деган ном олади (Ишаё 44:4-5).
Худога ишонган болалар ўзларининг ким эканликларини биладилар. Улар Худонинг Муқаддас Руҳи билан тўлиб-тошадилар, ўзлари Раббийга тегишли эканликларини ҳам биладилар. Сиз ишонч билан: «Мен Худонинг қулиман», деб айтаётган боланинг юзида доимо шодлик ифодасини кўрасиз. Ўзингизнинг болангизни ҳам бахтли кўрмоқчимисиз? Унда ибодат қилишни бошланг.
Аммо сизлар — танланган бир авлод, Шоҳаншоҳ руҳонийлари, муқаддас халқ, Худонинг азиз қавмисизлар. Худо сизларни қоронғиликдан Ўзининг ажойиб нурига даъват этган, сизлар Унинг фазл-камолотидан хабар бериш учун танлангансизлар.
Лекин худди Тавротда ёзилганидек бўлди: «Кўз кўрмаган, қулоқ эшитмаган, Инсон ақли бовар қилмаган нарсаларни Худо Ўзини севганларга муҳайё қилган».
Шунинг учун, эй биродарлар, Худо сизларни танлаганини ва даъват этганини билиб, бунга муносиб бўлмоқ учун яна астойдил ҳаракат қилинглар. Бу йўлни тутсангиз, ҳеч вақт қоқинмайсизлар.
Биз биламизки, Худони севганларга, яъни Худо Ўз муроди бўйича даъват этганларга ҳамма нарса яхшилик бўлиб хизмат қилади.
Қалқинг, нур сочинг, нурингиз келди, Эгамнинг шуҳрати устингизга келди.
11-БОБ
Оиламизда болаларим яхши биладиган бир қоида бор: агар баъзи бир ножўя ишлари учун жазо унчалик қаттиқ бўлмаса, ёлғон учун жазо доимо қаттиқ бўлади, ёлғон ҳеч қачон жазосиз қолмайди. Биз айблар ичида ёлғонни энг ёмони деб биламиз, чунки унда барча гуноҳларнинг илдизи ётади. Ҳар қандай жиноят кимнингдир ёлғонга ишонганидан ёки ўзи алдаганидан бошланади. Ҳаттоки ёлғоннинг энг безарар сабаби ҳам (масалан, «Мен агар алдасам, истаган нарсамга эга бўла олмайман») бошқа ёвузликка йўл очади.
Қизим ҳали кичкиналигида мақсадига эришиш учун «арзимас айёрлик»лардан фойдаланишга ҳаракат қиларди. Аммо у тезда бундай қилиш ёмонлигини тушунарди. Чунки бу айёрликлар учун бериладиган жазо уларнинг фойдасидан каттароқ эди. Бизнинг ўғлимиз эса бу маънода «майдалашиб» ўтирмасди, алдайдиган бўлса, яхшигина алдарди.
Кристофер етти ёшда эди. У бир куни дўсти Стивен билан уйимиз олдида бейсбол ўйнарди. Копток тўсатдан катта витраж ойнага тегди, ойнанинг синган шарақ-шуруқ товушидан Стивеннинг ойиси уйдан югуриб чиқди. «Буни ким қилди?» — деб сўради у. «Мен эмас», деб жавоб берди Стивен. «Мен ҳам эмас», деди Кристофер. «Стивен, сен ойнага копток теккизмаганингга ишончинг комилми?» — давом қилди она. «Ҳа, бунга ишончим комил», деди Стивен. «Кристофер, ойнани сен синдирдингми?» — деб у менинг ўғлимга яна бир бор мурожаат қилди. «Агар ойнани мен синдирганимни сиз кўрган бўлсангиз, бу менман, агар кўрмаган бўлсангиз, мен эмасман», — хотиржамлик билан жавоб берди Кристофер. «Сен ойнани синдирганингни мен кўрмадим», деди Стивеннинг ойиси. «Демак, мен айбдор эмасман», деди Кристофер.
Стивеннинг онаси бизга қўнғироқ қилиб, телефон орқали бўлган воқеани айтиб бергандан сўнг, биз бунга аралашишимиз кераклигини тушундик. Чунки Кристофер, ёлғон гапирганим жазосиз қолади, деб ўйлаши мумкин эди.
«Кристофер, ўша ерда нима воқеа юз берганини кўрган бир одам бор. Эҳтимол, сен ўзинг бизга ҳаммасини айтиб берарсан?» — дедим мен ўғлимга. У ёлгон гапирганини тушуниб, қилган айбини бўйнига олади, деб шу саволни берган эдим. У бошини эгиб: «Хўп, ойнани мен синдирдим», деди. Шундан сўнг биз у билан ёлғон ҳақида кўп ва узоқ суҳбатлашдик. «Иблис — энг асосий ёлғончи, — дедим мен, — ҳар қандай ёвузлик ёлғондан бошланади. Инсонлар, ёлғон бизнинг ҳаётимизни енгиллаштиради, деб ўйлашади. Аммо ҳақиқатда эса бунинг тескариси содир бўлади. Бунга сабаб — сен ёлғон гапириб, иблисга қўл берасан. Ҳар сафар сен ёлғон сўзлаётганингда, сен иблисга юрагингдан жой берасан. Сен қанча кўп ёлғон гапирсанг, иблис сенинг юрагингни шунчалик тез забт этади. Бир куни сен бу ёлғонлар оқимини тўхтата олмаслигингга иқрор бўласан. Муқаддас Китобда шундай дейилган: «Ёлғон гап билан бойликка эга бўлиш — бу ўлим ахтариш билан баробардир» (Ҳикмат. 21:6). Бошқача қилиб айтганда, сен ёлғон ёрдамида бирон бир нарсага эга бўлдим деб ўйлайсан, аммо ҳақиқатда эса сен фақат ўз ҳаётингни барбод қиласан. Энг яхшиси, тўғрисини гапириш керак. Ҳаттоки ёлғонинг учун оладиган жазоинг ҳам натижада сен учун ёлғонинг оқибатларидан кўра каттароқ мурувватга айланади. Ахир, Муқаддас Китоб бизга шундай ваъда беради-ку: «Ёлғон гувоҳлик берган жазосиз қолмайди, кимки ёлғон гапирса жазодан қутулмайди» (Ҳикмат. 19:5)».
Орадан бир қанча вақт ўтгандан кейин, Кристофер: «Ўша ойна синган куни бу ишни мен қилганимни ким кўрибди?» деб сўради. «Худо, — деб жавоб бердим мен. — У сени кўрибди. Мен доимо сен ва синглинг ҳақида менга ҳақиқатни айтишини Ундан сўрайман. Худо — Ҳақиқат Руҳи, тушуняпсанми?» «Аммо бу адолатдан эмас, ойи», — деди Кристофер. Аммо шу суҳбатдан кейин доимо у ёлғон гапирса бўйнига оладиган бўлди. «Ойи, мен сизга Худодан олдин ўзим айтганим яхшироқ деб ўйладим», — дерди у ҳар гал.
Болалар умуман алдамасдан тура олмайдилар. Муаммо уларнинг
Муқаддас Китоб иблис ҳақида шундай дейди: «Сизларнинг отангиз — иблисдир. Сизлар ўз отангизнинг нафсу эҳтиросларини бажо келтирмоқчисизлар. Азалдан иблис қотил эди. У ҳақиқат томонида турмаган, чунки унда ҳақиқат йўқ. У ёлғон сўзлаганда, ўзига яраша сўзлайди. Чунки у ёлғончи, ёлғоннинг отасидир» (Юҳ. 8:44). Ёлғоннинг отаси ким эканлигини била туриб, биз унинг уруғи фарзандларимизнинг юрагида униб-ўсишига хотиржам қараб тура олмаймиз.
Сиз ҳар қандай ёлғоннинг руҳи болаларимизнинг, шунингдек,
Мен Сендан менинг ўғлим (қизим) ҳеч қачон мендан ҳеч нарса яширмаслигини, агар яширса барибир, бир кун — эртами, кечми ёлғон очилиб қолишини тушунишини сўрайман. Акс ҳолда у азоб чексин. Азоб эса ёлғони ўзига зарар етказмаслиги учун тавба-тазарруга олиб келади. Фарзандимга ёлғоннинг моҳиятини тушунтира олишимга ва ҳаётида ўз билимларини қўллашига ёрдам беришимга ўргат. Сенинг Каломингда шундай дейилган: «Муқаддас Ҳақиқат Руҳи келгач, У сизларни бутун ҳақиқат йўлига бошлайди…» (Юҳ. 16:13). Сенинг ҳақиқат Руҳинг менинг ўғлим (қизим) ни ҳақиқат йўлига бошласин, у ҳеч қачон ёлғончи бўлмасин, ҳақиқат Руҳи кетидан юрадиган, ички дунёси барқарор инсон бўлсин.
Ёлғончи тил Эгамизга жирканч, тўғрилик билан иш қиладиганлар эса Унинг севинчидир.
Кўплар мен тўғримда айтарлар: «Худодан унга нажот йўқдир», деб.Менинг қалқоним, эй Эгам, Сенсан, Шуҳратимсан, бошимни юксалтирадиган Сенсан.
Унгача дажжол шайтоннинг кучи билан ҳар турли қудратли ишлар, ажойиботлар, сохта мўъжизалар кўрсатади. У ҳалок бўладиганларни ҳар турли ноҳақ васвасалар билан йўлдан оздиради. Бу кишилар ҳақиқат севгисини қабул қилмаганлари учун ҳалок бўладилар, нажот топа олмайдилар.
Агар Мени севсангизлар, амрларимга амал қилинглар. Мен Отамга мурожаат қиламан ва У то абад сизлар билан қоладиган бошқа Юпатувчини юборади. Бу Юпатувчи — Ҳақиқат Руҳидир. Дунё Уни қабул қила олмайди, чунки Уни на кўради, на билади. Сизлар эса Уни биласизлар, чунки У сизлар билан доим биргадир, У ичингизда яшайди.
12-БОБ
Менинг қизим тўрт ёшга кирганда шифокорлар унда жиддий кўз касаллиги борлигини аниқлашди. Шифокорлар, операция қилиш керак, деб туриб олишди, операциядан кейин ҳам у бир умр қалин линзали кўз ойнак тақиб юриш кераклигини таъкидлашди.
«Раббий, наҳотки Сен менинг қизим учун шундай тақдир тайёрладинг? — шундай деб мен ибодат орқали Худога мурожаат қилдим. — Наҳотки, бунинг оқибатида юрагим хотиржам бўлмай, мен доимо бу ҳақда бир умр хавотир олиб юрсам?»
Эрим билан биргаликда биз Аманданинг соғайиб кетиши учун ибодат қилдик. Зарур бўлиб қолса, Худо бизга ёрдам бера оладиган шифокорни кўрсатишини сўрадик. Эртаси куни Аманданинг касаллиги ҳақида ҳеч нарса билмайдиган бир танишимиз бизга телефон қилди. Аммо у Лос-Анжелесдаги болалар касалхонасида ишлайдиган шу соҳадаги ажойиб бир мутахассисни билиши ҳақида айтди.
Мен Амандани шу шифокор қабулига олиб бордим. У қизимни синчиклаб текшириб кўрди, бизни ажойиб янгилик билан хурсанд қилди: бизнинг муаммомизни шифоловчи линзалар ҳал қилишга қодир экан, операция қилиш эса шарт эмас экан. Биз оиламиз билан қанчалар хурсанд бўлганимизни сиз ҳатто тасаввур ҳам қила олмайсиз! Биз Амандани шу шифокорнинг қўлига ишониб топширдик, аммо қизимиз учун ибодат қилишни тўхтатмадик.
Саккиз йил давомида Аманда қатъий тиббий назорат остида контакт линзалар тақиб юрди. Албатта, ҳар куни эрталаб уни кўзга қўйиши ва ҳар куни кечқурун олиб қўйиш жуда машаққатли ва толиқтирадиган иш эди. Неча бор қизим линзаларни мактабнинг ўйин майдончасида йўқотиб қўйганда бориб ахтарганларим-чи? Аммо биз барча қийинчиликларга чидадик. Бир куни уни даволовчи шифокори навбатдаги текширувлардан сўнг: «Сенга энди контакт линзаларнинг ҳам, айниқса операциянинг ҳам кераги йўқ, чунки сенинг кўзларинг соппа-соғ!» деганда, теримизга сиғмай севинганимизни кўз олдингизга келтиринг-а! Ҳа, биз бахтли эдик, бизни бошқаргани, ибодатларимизни бажо келтиргани учун Худога шукроналар айтардик.
Болаларимиз бирон-бир хасталик билан касал бўлганларида, масалан, шамоллаб қолсалар, грипп бўлсалар, ёки жароҳат ва шикаст олсалар, биз ҳар доим ибодат қилардик, Худо бизни доимо эшитарди. Зарур бўлса, биз врачларга мурожаат қилардик, чунки Раббий шифокорлар орқали ҳам шифо беради. Лекин Муқаддас Китоб шундай дейди: «Агар сизлардан бирор киши бемор бўлса, имонлилар жамоатининг оқсоқолларини чақирсин. Улар Раббимиз Исо номи билан дуо қилиб, беморнинг бошига ёғ суркасинлар. Имон билан қилинган дуо беморни соғайтиради, Раббимиз Ўзи уни тузатади…» (Ёқуб 5:14-15). Аввалам бор доимо ибодатдан бошлаш керак, шундан кейингина зарурат пайдо бўлиб бўлса, врачларга мурожаат қилиш керак, шифо топгандан сўнг ундан шубҳаланмаслик керак.
Бизнинг ўғлимиз автомобил ҳалокатига учраганда, бу ҳақда Кристофер китобнинг бошида сўзлаб берган эди. Унинг елкалари, тиззаларига жиддий жароҳат етган эди. Биз зудлик билан унинг соғайиб кетиш учун ибодатни бошладик. Бир вақтнинг ўзида касалхонада уни тўла тиббий кўрикдан ҳам ўтказдик. Биз унинг бира тўла шифо топиб кетиши учун ибодат қилишда давом этдик, чунки унинг орқасидаги ва оёқларидаги оғриқ ўғлимиз ҳаётини бузишини истамас эдик. Бир қанча вақт ўтгандан кейин автоҳалокатда айбдор хайдовчининг суғурта компаниясидан телефон қилишди. Улар бизга етказилган зарар учун қанча пул тўлаш кераклигини ҳал қилишмоқчи эди. Шунда мен бирданига Муқаддас Ёзувларнинг бир оятини
Албатта, зарар учун суғурта тўловларини олишга розилик бериш, эътиқоднинг сустлигидан дарак бермайди. Аммо бу вазиятда биз тўловдан воз кечиб тўғри қилдик. Раббий касалга бизнинг ибодатларимиз бўйича шифо бераётганда, биз ўзимизни худди дарднинг шифоси йўқдай тутмаслигимиз керак.
Муқаддас Китобда шифо берувчи дуолар кўп. Довуд шундай дейди: «Эй, жоним, Эгамни олқишлагин, унутма Унинг бирон-бир эҳсонини! У бутун айб-гуноҳларингни кечирар, барча хасталикларингга даво топар…» (Забур 102:2-3). Исо бизнинг гуноҳларимиздан ўтувчи ва бизнинг танамизга шифо бергувчи бўлишни хоҳлайди. Келинглар, Ундан болаларимизнинг соғлиги ва шифоси учун, фарзандларимиз бунга
Уни касалликлар ва жароҳатлардан асра. Айниқса, Сендан фарзандимнинг (касалланган маълум бир тана аъзосининг номи) га шифо беришингни сўрайман. Агар бизнинг шифокорга боришимиз керак бўлиб қолса, биз ишонишимиз мумкин бўлган мутахассисни бизга кўрсат, унга мукаммал билим ва даволаш усулларини, йўлларини аён қил.
Раббий, биз учун, бизнинг нажот топишимиз учун азоб чекканинг ва жонингни берганинг учун Сенга миннатдорчилик билдираман. Мен Сендан Ўз Каломингда Сенга ишонувчиларга шифо бериш ҳақидаги аҳдингни бажаришингни ибодат қилиб сўрайман. Сен фарзандимга батамом шифо ва мустаҳкам соғлик ҳадя этишингни кутиб қоламан.
У эса бизнинг гуноҳларимиз эвазига ярадор бўлди, Бизнинг айбларимиз эвазига зарбага учради. У тортган азоблар бизга фаровонлик келтирди, Унинг яралари бизга шифо берди.
Шундай қилиб, шифо топишингиз учун, бир-бирингиз олдида қилган гуноҳларингизга иқрор бўлинглар ва бир-бирингиз учун ибодат қилинглар. Солиҳ одамнинг зўр бериб қилган илтижоси кучли таъсирга эгадир.
Сизлар учун эса, эй, номимни эшитиб қўрққанлар, солиҳлик қуёши кўтарилар, шифо нурларини сочар. Сизлар оғилхонадан қўйиб юборилган бузоқлардай шодланиб сакрайсиз.
Худо сизларни ана шу мақсадда даъват этган. Масиҳ ҳам: «Менинг изимдан юринглар», деб сизлар учун азоб чекиб намуна бўлди… Биз гуноҳ қаршисида ўлиб, энди солиҳлик билан яшашимиз учун, У хочда гуноҳларимизни Ўз баданига сингдирди. Унинг яраларидан сиз шифо топдингизлар.
Нурингиз шунда тонг каби оқаради, Ўзингиз тезда шифо топасиз, Тўғрилигингиз олдингизда боради, Эгамнинг шуҳрати сизни кузатиб боради.
13-БОБ
Агар биз фарзандларимизни консерваланган ва нотабиий озиқ-овқатлар дунёсида ёлғиз қолдирсак, улар нотўғри овқатланадилар. Биз ейдиган аксарият озиқ-овқатлар кўп маротаба тозаланган, уларга шунчалик кўп нарсалар қўшилган, шунчалик кўп нарса олинганки, бундай емакнинг озиқ-овқатлик қадри ҳақида гап бўлиши ҳам мумкин эмас. Аммо болаларни бу ташвишлантирмайди. Уларга бундай таомлар ёқади, чунки улар кўзга жуда лаззатли кўринади, ҳиди ёқимли, мазаси яхши. Агар бунинг устига ҳамма жойда реклама қилинса, ҳеч қандай муаммо бўлмайди. Агар сизнинг эрингиз ҳам менинг Майкилимга ўхшаб шундай таомларни яхши кўрса, ўзи ва болалар учун мунтазам олиб келиб турса, унда сизнинг ҳаётингиз мураккаблашади. Эсимда, бир куни ишдан уйга келиб отасининг назорати остида қолган ўн ойлик боламга овқат бериладиган шишасида кола ичимлигини кўриб, ўзимни йўқотиб қўйган эдим. Ўшанда мен бундай вазиятда менга фақат ибодат ёрдам беришини тушундим.
Мен оилам аъзоларини табиий озиқ-овқатларга ўргатиш, тўғри овқатланиш кўникмаларини ҳосил қилиш учун қўлимдан келган ҳамма нарсани қилдим. Мен улар билан баҳслашишга, нима бўлса ҳам ўзимнинг ҳақлигимни исбот қилишга тайёр эдим.
«Бунга бошқа чидаб бўлмайди. Фақат бизнинг уйимизда нормал овқат йўқ», — деди ўғлим овозида нафрат ҳисси билан. «Бизникида шундай табиий овқатки, ҳатто кўнглим айнийди»,жўр бўлди ўғлимга қизим кўзида ёш билан. Мен «Дастурхони тўла жанжалли уйдан, бир тишлам қаттиқ нони бор тинч хонадон яхшироқ» (Ҳикмат. 17:1) эканига тарафдори бўлганлигим учун, мен ўзимни тутишга, ҳис-туйғуларга эрк бермасликка ҳаракат қилардим. Агар болаларимнинг ёнида доимо бўлмасам, уларга эслатиб турмасам, уларни тўғри овқатлантиришга ишонтира олмаслигимни тушунардим. Фақат ибодат орқали таъсир ўтказадиган Раббий кучигина вазиятни ўзгартиришга қодир эди.
Деярли ҳамма одамлар ўз таналарини тўғри парвариш қилишда қийинчиликларга дуч келадилар. Менинг саломатлик ҳақидаги китобларим ва ўзим ишлаб чиққан жисмоний машқлар видеокурслари туфайли ушбу муаммога тўқнаш келардим, қаттиқ чорасизликка, умидсизликка тушган жуда кўп кишилар билан танишдим. Агар биз фарзандларимизнинг ҳаётларида шунга ўхшаш муаммолар бўлмаслиги учун ибодат орқали қўллаб-қувватламасак, уларни тўғри йўлга бошламасак, соғлом одатларни тушунтирмасак, кўниктирмасак, биз уларга катта зарар етказган бўламиз.
Агар сизнинг фарзандларингиз ҳали ёш бўлса, уларнинг соғлом овқатланиши, жисмоний машқларни ёқтириб қолишлари, ўз таналарини тўғри парвариш қилишга ўрганишлари учун ибодат орқали сўрашни бошланг. Акс ҳолда ўсмирлик ёшида уларнинг хулқларида ёмон одатлар шаклланиб қолиши мумкин. Кейин бирон нарсани ўзгартиришга аллақачон кеч бўлган бўлади. Ёш қизлар, йигитлар ўсмирлик ва талабалик йилларида қандай овқатланишларини кузатиб бунга ишонч ҳосил қилиш мумкин. Шундай экан, кеч бўлмасдан ибодат қилишни бошланг.
Агар сизнинг фарзандингиз аллақачон вояга етган бўлса, шунда ҳам ибодат қилишни орқага сурманг. Ҳаддан зиёд иштаҳадан ёки аксинча, иштаҳаси йўқлигидан нолийдиган ёш аёлларга нафақат ўз танасининг истакларига қарши курашишга, балки руҳий кураш олиб боришга ҳам тўғри келади. Ҳамма бало шундаки, уларнинг кўпчилиги меъёридан ортиқ овқатланиш одатига қулдирлар. Бу эса Худонинг ҳаётни ташкил қилиш тамойилларига қаршилик қилади. Раббий ўргатганлари бўйичанотўғридир. Мен бундай касалликдан азоб чекаётган жуда кўп аёлларни биламан. Кимнинг ота-онаси ибодатгўй бўлса, уларнинг кўплари ўзлари устидан ғалабага эришадилар. Бошқалари эса, омадсиз бўлганлар, қийин аҳволга тушиб қолганлар.
Сизнинг фарзандингиз ўз танасини тўғри парвариш қилса, унга Муқаддас Руҳнинг бошқаруви ва кучи керак бўлади. Сизнинг ибодатларингиз уни мағлубиятдан, чорасизлик ва умидсизликдан асрайди. Ахир, бир пайтлар сиз ҳақингизда хеч ким ибодат қилмагани учун сиз пушаймонда эмасмисиз? Мен жуда афсусланаман.
Сендан илтимос қиламан: боламни турли мувозанатсиз диеталар билан қизиқишдан асра. Исо Масиҳ орқали менга берилган иқтидор билан (қаранг: Лука 10:19) мен фарзандим учун ибодат қиламан. Ҳар қандай ёмон одатларга, овқатга бўлган турли тобеликларга, меъёридан ортиқ ейишга, турли очликларга ва номунтазам овқатланишга «йўқ» дейман.
Раббий, Сен Ўз Каломингда шундай дегансан: «…сизлар ҳақиқатни билиб оласизлар, ҳақиқат эса сизларни озод қилади» (Юҳ. 8:32). Фарзандим ножўя одатларидан халос бўлиши учун қандай яшаши кераклиги ҳақидаги ҳақиқатни унга зоҳир қил. Сен унга тўғри овқатланиш истаги билан бир қаторда жисмоний машқлар билан мунтазам шуғулланиш, кўп тоза сув ичиш, Сенинг аҳдларингга риоя қилиб ҳаётидаги барча қийинчиликларни енга олиш истагини ато қилишинг учун мен ибодат қиламан. Ҳар қандай оғир вазиятда у Сенга қуйидаги сўзлар билан мурожаат қилсин: «Эй, Эгам, Ўз йўлларингни менга ўргатгин…» (Забур 26:11). Фарзандимга унинг танаси — Сенинг Муқаддас Руҳинг ибодатхонаси эканлигини англат.
Мен Сендан ибодат қилиб сўрайман: менинг қизим (ўғлим) Сен унга ато қилган танани қадрласин, асрасин,парвариш қилсин. У ўз танасига танқидий муносабатда бўлмасин, у ўзига баҳо бераётганда атрофдагиларнинг фикрига таянмасин. Мен Сендан, фарзандим турли журналлар, телевидение, киноларда қандайдир янгича урфдаги анъаналарга риоя қилишни сўраб қизиқтирадиган нарсалардан бутунлай халос бўлсин, деб илтимос қилиб сўрайман. У шундай деб жавоб қилсин: «Беҳуда иш-ҳаракатларга қаратма кўзим…» (Забур 118:37). Ҳақиқий латофат — унинг ўзида яшайдиган Муқаддас Руҳ гўзаллигида эканлигини кўрсин. У ҳақиқий гўзаллик чашмаси — Раббийни севгувчи юракда эканлигини англаб етсин.
Фарзандим соғлом ҳаёт тарзи ва жисмоний гўзаллик ҳақидаги ўз тасаввурини Сенинг таълимотингга асосан шакллантирсин. Унга у ўз танасини худди Муқаддас Руҳ ибодатхонасини парваришлагандай қаттиқ парваришлаш истагини бер.
Сизнинг баданингиз ўзингизда яшаётган Муқаддас Руҳнинг маъбадидир. Уни сизга Худо берган, сизлар ўзларингизга тегишли эмассизлар. Қиммат баҳо билан сотиб олиндингизлар. Шунинг учун баданингиз [ва руҳингиз] билан Худони улуғланглар. [Чунки сизлар Худога тегишлисиз.]
Кимки Худонинг маъбадини бузса, уни Худо уради. Чунки Худонинг маъбади муқаддасдир; бу маъбад эса сизларсиз.
Шундай қилиб, эй биродарларим, Худонинг марҳамати ҳақи сизларга ёлвораман: Худога оқилона хизмат қила олишингиз учун вужудингизни тирик, муқаддас, Худога манзур бўладиган қурбон қилиб бағишланглар.
Раббимиз Исо Масиҳни |iсовутдай|r кийиб олинглар ва табиатингизнинг гуноҳли ҳавас-эҳтиросларини қониқтиришга интилманглар.
Шундай қилиб, ейсизларми, ичасизларми, нимаики қилсангизлар, ҳамма нарсани Худони улуғлаш учун қилинглар.
14-БОБ
Менинг ўқувчилик йилларим, ўқиш мен учун енгил бўлса ҳам, оғир руҳий синов йиллари бўлди. Шу сабабли мен ҳеч қачон болаларимнинг мактабдаги муваффақиятлари учун ибодат қилмадим. Бундай ҳол болаларимизнинг биттасига
Бизларнинг ҳаммамиз нимададир мукаммал эмас эдик. Баҳтимизга, Худо Ўз куч-қудрати билан бизнинг камчиликларимиз ўрнини тўлдиради. Муқаддас Ёзувларда шундай дейилган: «…бунга гўё ўз-ўзимиздан, ўз қобилиятимиз билан муваффақ бўлмаганмиз; бизнинг қобилиятимиз фақат Худодандир» (2 Кор. 3:5). Бу ваъда бажарилди: Худо бизнинг фарзандимизга муваффақият билан мактабни тугатишига ёрдам берди. Биз эса бу йиллар давомида Худо бизга ҳақиқий таълим ва донишмандлик берганига ишонч ҳосил қилдик.
Муқаддас Китоб бизга, Раббийни англаш, Уни иззат-ҳурмат қилиш — Унинг йўлидан юришдан бошланади, деб ўргатади. Агар биз Унинг Каломига қулоқ солсак, юрагимизда Унинг аҳдларини асрасак, агар биз Унинг йўлларини тўғри тушунишга ҳаракат қилсак, Ундан ёрдам сўраб илтимос қилсак, агар биз донишманликни худди беркитилган хазинани ахтаргандай сабрсизлик билан қидирсак, шунда биз Раббийни англаймиз (қаранг: 2:1-12).Худонинг таълимию ўгитлариқанчалар чексиздир! У бизни ёвузликдан ҳимояловчи қалқон сингари шунчалар улкандир.
Боланинг ўқишга бўлган қобилияти, билим олишга бўлган интилишлари унга табиат томонидан ато қилинган хусусиятлар эмас. Шунинг учун биз болаларимиз ҳақида ибодат қилишимиз мумкин, буни жуда эрта - ҳатто фарзандимиз ҳали қорнимизда эканлигидаёқ бошлаш керак: «Раббий, бу бола Сен томондан кучли, соғлом тана ва ўткир ақлнинг бирлиги сифатида мукаммал бўлиб туғилсин, Сен эса унинг абадий устози бўлгайсан». Биз қанчалар тез ибодат қилишни бошласак, шунчалар яхши. Болангизни неча ёшдалиги эса муҳим эмас, сизнинг ибодатларингиз ундаги жуда кўп нарсани тубдан ўзгартиришга қодирдир.
Менинг фарзандим (болангизнинг исми) отаси ва онасининг донишмандлигини ҳурмат қилсин, улардан ва Сен унинг ҳаётига олиб кирган устозлардан таълим олишни хоҳласин. Эй Раббий, уларни доимо Ўзинг асра, токи фарзандларимиз имонли ва Худодан қўрқувчи одамлар бўлсинлар, менинг фарзандимни эзгуликка ўргата олсинлар. Боламнинг ҳаётида ҳеч қачон Сенинг йўлларингдан адаштирувчи ва ўз устозлик бурчини бажармайдиган ўқитувчилар бўлмасин. Менинг фарзандим (болангизнинг исми) ўз ўқитувчилари билан яхши муносабатда бўлсин, уни шунга ўргат, токи ўғлим (қизим) улар билан доимо тил топиша олсин. Мактабда барча фанлардан яхши ўқишига ёрдам бер. Ўқиш у учун оғир курашга айланмаслиги, қийинчиликларни енга олиши учун, унинг илм олиши йўлидаги тўсиқларини олиб ташла. Унга ўткир ақл, яхши хотира ато қил, фарзандимни ўз ўқув жараёнини ақл билан ташкил қилишига ўргат. Яна у қобилиятли ўқувчи бўлсин.
Мен боламга Сенинг Каломингни ўргатаман: «Юрагингни насиҳатга, қулоқларингни эса идрок сўзларига оч» (Ҳикмат. 23:12) ва «Раббимнинг Ўзи ҳамма нарсани сенга тушунтиради» (2 Тим. 2:7). Эй Раббий, фарзандим Сени ва Сенинг Каломингни англаш қувончини ҳис қилиши учун унга ёрдам бер.
Ҳамма болаларингга Мен таълим бераман, Уларга фаровонлик, тинчлик ато қиламан.
Донолар тинглаб билимини кўпайтирсин, идрокли эса йўл-йўриқ олсин.
Халқим Мени билмагани учун нобуд бўляпти. Сизлар Мени тан олишдан воз кечганларинг учун, Мен ҳам сизлардан воз кечяпман! Сизлар Менинг руҳонийларим бўлмайсизлар. Сизлар Худонгизнинг қонунларини эсларингдан чиқарганларинг учун, Мен ҳам болаларингизнинг ғамини емайман.
Йўл-йўриқларимни қаттиқ ушла, қўйиб юборма, уларни қўриқла, чунки улар ҳаётингдир.
Ўғлим, насиҳатларимни қабул қилиб, амрларимни юрагингда сақласанг, Доноликка қулоқ солиб, қалбингни фаҳм-идрокка очсанг, Фаросатга ташна, идрокка чанқоқ бўлсанг, Уни кумуш излагандай изласанг, яширин хазина қидиргандай қидирсанг, Эгамиздан қўрқиш нималигини тушунасан, Худо кимлигини биласан.
15-БОБ
Болаларим туғилганидан кейиноқ мен Худодан, Ўзинг болаларимга ҳадя қилган истеъдодни менга очиб бер, улар қобилиятларини Сенинг шарафинг учунривожлантиришига ёрдам бер, деб сўрай бошладим. Фарзандларимизда мусиқага қобилиятлари борлиги ёшлигиданоқ аён бўлди. Мен Худодан, болаларимизнинг иқтидорлари «ерга кўмилмаслиги» учун биз нима қилишимиз кераклигини кўрсатиб бер, деб сўрадим.
Кристофер тўрт ёшга кирганда, биз уни пианино чалишни ўргатишга қарор қилдик.Бу соҳада анча қобилияти борлигини у намоён қилди. Аммо бир неча йил ўтиб у мусиқа машғулотларига қизиқишини йўқотди. Шунинг учун мен қуйидагича қарор қабул қилдим: мен олти ёшли ўғлимга ҳар бир мусиқа дарси учун 25 центдан тўлаб тураман. Менга бу фикр Муқаддас Руҳдан келгани аниқ эди, чунки ўшандан бери мен Кристофердан, то у ўн икки ёшга киргунча, биронта ҳам фортепиано дарсларига тегишли норозилик сўзини эшитганим йўқ. У кўпдан бери чертиб ёки уриб чалинадиган мусиқа асбоблари чалишни ўрганишни орзу қиларди. Мен энди унинг бу орзусига рухсат бериш пайти келганини сездим. Бу сафарўғлимдан мусиқа дарсларига кўпроқ эътибор беришни сўрашимга ҳожат қолмади; ҳаммаси аксинча бўлди!
Ҳозир Кристофер электрон клавишларни уриб ўйнайдиган ноғора, бас гитара чалади, аммо ўз қўшиқларига мусиқани шу пайтгача ҳам фортепианода ёзади. Фортепианода у аранжировка ҳам қилади. Устозлари унинг мусиқадаги муваффақиятларини болалигида, шубҳасиз, Худонинг иродаси билан ташкил қилинган дарсларда, ушбу асбобда эгаллаган чуқур билимларида, деб билишади.
Шунингдек, Муқаддас Руҳнинг менга ҳомийлигиниқизимизнинг вокал бўйича қобилиятларини ривожлантираётганда ҳам сездим. Душман бизнинг фарзандларимиз иқтидорини ўзини шарафлаш учун, ёки ҳеч бўлмаганда улардан Худони шарафлашда фойдаланишга ҳалақит бериш учун ҳаракат қилганлиги сабабли, биз бу муаммо ҳақида ибодат қилишга мажбурмиз. Фарзандларимиз қобилиятларини ривожлантириш йўлида қилинадиган ибодат биздан сабр-тоқатни талаб қилади, чунки бу мақсадга доим ҳам тез эришиб бўлмайди.
Болаларимиз ҳаётида шундай даврлар ҳам бўлдики (12-14 ёш), бу ёшда улар номуносиб ташқи белгиларни урф қилиб олдилар: кийимлари ғалати эди, баъзи бир мусиқачиларнинг ҳаёт тарзи, замонавий мусиқа санъати уларни ўзига жалб қилди. Мен билан эрим фарзандларимиз билан эмас, балки шайтон билан кураш олиб бораётганимизни билардик. Аммо биз яна уларнинг қизиқишлари борасида ўзимизнинг жиддий фикримизни айтишимиз, ижозат берилган чегараларни аниқловчи қоидаларни белгилашимиз, хусусан, улар эшитишлари мумкин бўлган мусиқа асарларининг ҳажмини аниқлаб беришимиз кераклигини ҳам билар эдик. Бу — биз болаларимизга замонавий мусиқа тинглашниумуман манъ қилиб қўйдик, дегани эмас эди; фақатулар нима қилсалар ҳам, «Худони улуғлаш» учун қилишларини биз хоҳлардик (қаранг: 1 Кор. 10:31), чунки уларни бунга Раббийнинг Ўзи даъват қилган.
Биз болаларимизнинг кўзлари дунё ҳавасларини кўрмаслиги, диққат-эътиборларини эса Худо улар учун белгилаб қўйган вазифаларга қаратишлари учун ибодат қилар эдик. Биз Раббийдан, фарзандларимиз
Раббий
Раббий сизга болангизнинг ажойиб келажаги сирини очганда, ибодат қилинг, тағин шундай келажак келиши учун меҳр билан ибодат қилинг. Муқаддас Китоб шундай дейди: «Ўз ишига моҳир устани кўрганмисан? У оддий одамларга эмас, шоҳга хизмат қилади» (Ҳикмат. 22:29). Худодан, боламга Ўзинг юқоридан ато қилинган истеъдодларини ривожлантир, деб сўранг, ўғлингизга (қизингизга) унинг бу ёруғ дунёда улуғ вазифалари борлигини тушунтиринг.
Ҳар бир болада истеъдод бор, биз бу истеъдод ўз вақтида намоён бўлиши, ривожланиши ва Раббий шон-шуҳратини орттириш йўлида фойдаланиши ҳақида ибодат қилишимиз керак.
Сенинг Каломинг бизга «берилган инъомлар бўйича» (Рим. 12:6) ато қилинган турли истеъдодларни намоён қилишга амр беради. Менинг фарзандим ўзининг истеъдодларини — бу Сенинг инъомларинг эканлигини англаган заҳотиёқ, ҳеч нарса: на қўрқув, на ишончсизлик, на ўзининг ҳеч нимага арзимаслик туйғуси — бу истеъдоддан Сенинг шуҳратинг йўлида фойдаланишига халақит бера олмайди. У Сени эшитсин, ўзи учун белгиланган вазифаларни бажарсин, ҳаёти мазмуни нимада эканлигини бекорга қидирмасин, ёки умуман ҳаёти маъносини йўқотмасин. Унинг истеъдоди бекорга сарфланмасин ёки, эй Раббим, Сенинг шуҳратинг йўлида фойдаланмасдан қолмасин.
Сендан илтимос қилиб сўрайман: унинг ҳаётидаги энг муҳим ишни унга кўрсат, бу ишда муваффақиятга эришишида ёрдам бер. Унинг ҳар бир ишини дуо қил, ҳаёт кечириши учун ўз севган иши билан шуғулланиб пул ишлаб топишига қобилият бер.
Сенинг Каломингда шундай дейилган: «Совға эгасига ҳамма эшикларни очади, катта одам олдига олиб боради»(Ҳикмат. 18:16). Боламнинг меҳнати инсонлар томонидан муносиб баҳолансин. Аммо менинг фарзандимнинг Сен ҳадя қилган қобилиятлари ва истеъдодлари Сенинг шуҳратинг йўлида имкони борича хизмат қилишини Сендан илтимос қилиб сўрайман.
Худонинг инъомлари ва даъвати ўзгармасдир.
Биз ҳар биримиз Масиҳ иноят этганига кўра бирон инъом олдик.
Худо сизларга ҳар турли қобилият берган. Ҳар бирингиз шу қобилиятингизни ишга солиб, бир-бирингизга хизмат қилинглар, Худонинг бой эҳсонларини парвариш қилувчилар каби кун кечиринглар.
Ҳар бир неъмат, ҳар бир мукаммал ҳадя юқоридан, самовий нурлар Отасидан тушади. Унда ҳеч қандай ўзгариш йўқ, ўзгарувчан кўланка ҳам йўқ.
Исо Масиҳ орқали сизларга берилган Худо инояти учун сиз ҳақингизда Худойимга тинмай шукроналар айтаман. Масиҳнинг пайғоми орангизда кенг ўрин олмоқда. У туфайли сизлар ҳар қандай каломда моҳир, билимда бой бўлдингизлар. Раббимиз Исо Масиҳнинг кўкдан намоён бўлишини кутар экансизлар, Муқаддас Руҳнинг инъомидан ҳеч бир кам-кўстингиз йўқ.
16-БОБ
Кунларнинг бирида ўғлим мактабдан қайтиб келгандан кейин, бир нечта уятли сўзларни айтганини эшитиб қолдим. «Бу беадаб сўзлар, — дедим мен унга. — Агар бундай қилмаслигингни билсанг, сен нега бундай сўзларни айтасан?» «Бизнинг мактабимизда ҳамма шундай дейди», — жавоб берди Кристофер. «Агар бошқалар ёмон иш қилишса, сен ҳам ёмон иш қиласанми?» — сўрадим мен. Шундан сўнг мен кутилмаганда яна бир нечта ҳақорат сўзларини айтдим. Мен бу сўзларни Худо билан учрашишимдан олдин айтардим, аммо бу сўзлардан Муқаддас Руҳ ёрдамида покланган эдим.
Ўғлим менга кўзлари косасидан чиқиб кетгудай даҳшат ифодаси билан қараб, хитоб қилди: «Ойи! Сиз нима деяпсиз ўзи?» «Ахир бошқа аёллар ҳам шундай дейди-ку, — жавоб қилдим мен. — Хўш, сенга бундай сўзларни мендан эшитиш ёқмайдими?» «Бу даҳшат!» — деди Кристофер. «Биласанми, ўғлим, — давом қилдим мен, — ана шу тилда мен хоҳлаган пайтимда гапира оламан, аммо мен буни
Ўшандан бери Кристофердан то у ўсмирлик ёшига киргунга қадар мен биронта ҳам ёмон сўз эшитмадим. Ўша куни мен билан ўғлим икковимизнинг ўртамизда яна бир суҳбат бўлиб ўтди. Мен ишонаманки, у буни шу кунгача эсидан чиқармаган.
Бундай вазиятда қўллаган усулим ҳар кимни хижолатга қўйиши мумкинлигини мен тушунардим. Бу менинг ўзимни ҳам хижолат қилди. Мен Худодан, ўша сўзларни айтганимда менга ёпишган нопокликдан тозаланай, деб сўрадим. Аммо бу сўзлар менинг миямдан ҳеч чиқмасди. Мен бу сўзларни фақат уларнинг емирувчи кучини кўрсатиш учунгина айтдим. Мен ҳеч кимга менинг усулимни қўллашни маслаҳат бермайман, мен уни айтадиган сўзларимиз қанчалар кучга эгалигини исботлаш учунгина келтирдим.
Биз атрофимиздаги дунёни ўзимиз яратамиз. Бизнинг сўзларимиз буюк кучга эга, демакки, улар ё ҳаёт, ё ўлимни олиб келади. Муқаддас Китоб бизни шундай огоҳлантирадики, баъзи бир сўзлар бизнинг ҳаётимизга жуда катта муаммолар ва кўнгилсизликларни
«Менинг ҳеч нимам яхши эмас», «Бу кунимдан ўлганимяхшироқ», «Ҳаёт даҳшатли», «Одамлар ёвуз», «Менинг қўлимдан ҳеч нима келмайди» каби Худога ёқмайдиган сўзлар шуни кўрсатадики, бундай сўзлар чиқаётган юрак Муқаддас Руҳга тўла эмас, у зулмат билан қопланган. Булар шайтоннинг ишларидир. Агар сиз фарзандингизни ўз нутқини назорат қила олишга ўргатмасангиз, улар болангизнинг ҳаётидаги барча ёвузликларнинг илдизи бўлади.
Муқаддас Китобнинг айтишича, агар биз Худонинг кетидан эргашсак, ҳар бир ўйламасдан айтган сўзимизга жавоб беришимиз керак. Ердаги ҳаётимизда ҳам биз тез-тез шафқатсиз интиқомга дуч келамиз. Ўйлашимча, фақат иродамиз кучи билан осонгина қўлимиздан келадиган иш учун бунчалар қиммат ҳақ тўлаш керак эмас. Ўз оғзимиз билан биз атрофимизга меҳр-муҳаббат, шодлик, тинчлик ёки аксинча душманликни тарқатишимиз, нафратни чорлашимиз мумкин.
Биз болаларимизнинг оғзидан фақат ҳаёт сўзлари чиқишини хоҳлаймиз. Албатта, бу дегани — фарзандлар ўзларининг салбий туйғуларини яширишлари керак дегани эмас. Фақат улар ифодалайдиган сўзлар уларни Раббийни тушунишга, итоаткорликка, вайрон қилиш учун эмас, балки шифо топиш учун Унинг олдида тавба-тазарру қилишга олиб келади.
Бизнинг фарзандларимиз оғзидан чиқаётган сўзлар уларнинг ўзларига, атрофдагиларга, ўзларининг ҳаёт тарзига салбий таъсир кўрсатганда, биз уларни Раббий сўзига йўналтиришга мажбурмиз, токи улар ундан ҳаёт сўзларини ола билсин. Нутқни ўзгартиришнинг энг яхши усули — бу юракни ўзгартиришдир, чунки «одамнинг дилида нима бўлса, тили ўшани гапиради» (Матто 12:34). Муқаддас Руҳ ва Раббий Каломи ҳақиқати билан тўлган юракдан Раббийга маъқул бўладиган, шу сўзларни айтаётган, уларни эшитаётган кишига ҳаёт келтирадиган сўзлар чиқади. Бизнинг ибодатимиз айнан ана шундан бошланиши керак.
Менинг ўғлимни (қизимни) ўз тили билан қўйган тўрлардан асра. Сен Ўз Каломингда шундай ваъда бергансан: «Оғзини ва тилини қўриқлаганўз жонини ташвишлардан асрайди» (Ҳикмат. 21:23). Унга ўз тилини тийишни ўргат, ҳар қандай бахтсизликдан уни ҳимоя қил. Сенинг Каломингда шундай дейилган: «Ўлим ҳам, ҳаёт ҳам тилнинг ҳукмидадир, бирисини севган мевасини ейди» (Ҳикмат. 18:21). Менинг болам ҳар қандай вазиятда кимга нима дейишини тушунишига ёрдам бер. У фақат умид, шифо, тасалли ва ҳаёт сўзларини айтсин, ҳеч қачон ёмон, тилга олиб бўлмайдиган сўзларни қўлламасин.
Сенга маъқул бўлсин Оғзимдан чиққан сўзлар, Юракдаги ниятларим, эй Эгам, Менинг Қоям, Нажоткорим!
Яхши одам юрагининг яхшилик хазинасидан яхшилик чиқарур. Ёмон одам юрагининг ёмонлик хазинасидан ёмонлик чиқарур.
Мен сизга дейманки: инсонлар айтадиган ҳар бир бекор сўзи учун қиёмат кунида ҳисоб берадилар. Сен ўз сўзларинг асосида ё оқланасан, ёки айбланасан.
Ёқимли сўз асал кабидир, жонга роҳат, суякларга малҳамдир.
Ўйламасдан айтилган сўз қиличдай жароҳатлайди, дононинг гаплари эса шифо беради.
17-БОБ
Покликда ва олийжанобликда яшашга ўрганган болаларнинг юзлари ёруғ, бахтли ва жуда гўзал бўлади. Муқаддас Китоб шундай дейди: Ҳатто ёш болани ҳам хулқидан, тўғри ё поклигини ишларидан билса бўлади» (Ҳикмат. 20:11). Биз болаларимизнинг диёнатли бўлишларини, ахлоқий покликлари туфайли ташқи қиёфалари ҳам гўзал бўлишини хоҳлаймиз. Бунга уларни ўргатиш керак. Болаларимизни Раббий йўлларининг поклигига ўргатишда, Худога содиқликда уларга намуна бўлишимиз керак бўлса ҳам, фақат Муқаддас Руҳгина ҳақиқий устоз бўла олиши мумкин. Олийжаноблик Раббийга муҳаббатдан бошланади. Муқаддас Китоб ҳар биримизга насиҳат қилади: «Ўзингни пок сақла» (1Тим. 5:22). Бу кўрсатмани ҳар қандай киши бажариши қийин, айниқса ёш болалар. Буни фақат Раббийга, Унинг қонунига ва муқаддас Руҳнинг кучига мутлақо итоат қилиш шарти билангина бажариш мумкин.
Бизлар бошқа жойга кўчиб борганимизда, ўғлим эндигина мактабни тугатаётган эди. Кристофер учун янги жамоага кўникиши қийин бўлди. Бу ҳатто художўй ўсмир учун ҳам мушкул синов бўлди. Унинг кейинги мактаби унча катта бўлмаган хусусий масиҳийча мактаб эди. Биринчи ҳафта давомида Кристофер барча синфдошлари билан танишди. Бутун синфдагилардан бир бола ажралиб турарди. Унинг исми Сенди бўлиб, у ажойиб спортчи, аълочи ўқувчи эди. Уни бир неча марта турли ютуқлари учун мукофотлашган эди. Аммо Сендининг энг муҳим хусусияти шу эдики, унинг сўзлари ва ишлари унинг Худо олдидаги эҳтиромини, Унинг аҳдларига бўлган ҳурматини ифодаларди.
Бир куни болалар нонуштага йиғилганларида, кимдир одобсизларча ҳазил қилди, ҳамма кулиб юборди, Сендидан ташқари ҳамма болалар кулди. Менинг ўғлим ҳам ҳамма қаторида кулганини тан олди. «Мен янгиман-ку, уларнинг кўзларига ўзга сайёралик бўлиб кўринишни хоҳламадим», — деб оқларди у ўзини уйда бу воқеани сўзлаб бераётиб.
Тез орада Кристофер Сендининг ҳеч қачон беҳаё ҳазилларга кулмаслигини, ҳақоратли сўзларни айтмаслигини сезди. Аммо бунга қарамасдан ҳамма уни яхши кўрарди, ҳурмат қиларди.
Бир куни ота-оналар мажлисидан келиб, мен Кристоферга ўзим мажлисда танишган ажойиб аёл ҳақида сўзлаб бердим. «У ҳаммадан ажралиб туради, — дедим мен. — Унда шунчалар кўп эзгулик, илиқлик, севги борки, у ҳақиқий Худонинг одами, бундан ташқари унда ажойиб ҳазилкашлик туйғуси ҳам бор. Менбу аёл билан гаплашганимда шунчалар ўзимни яхши сездимки, гўёки биз анча илгаридан танишдек эдик». Мен у аёлни тасвирлаб берганимда, Кристофер хитоб қилди: «Ахир, у Сендининг ойиси-ку!»
«Ие:шунақами?! — жавоб қилдим мен. — Нега мен буни дарҳол пайқамадим-а! Сендининг ота-онаси худди шунақа — руҳий жиҳатдан кучли, жуда художўй, ибодатгўй бўлишлари керак. Болалар ўз-ўзидан Сендига ўхшаган бўлишмайди, улар тарбия натижасида Сендига ўхшаган бўлишади».
Бутун ўқув йили давомида биз бу ажойиб оилани кузатдик, бу оиланинг ҳар бир аъзоси ўта қобилиятли шахс эканлигини кўрдик. Бунинг сабаби нимада? Сабаби — уларнинг ҳаётдаги мақсадлари барчадан фарқ қилиши ёки таассурот қолдиришида эмас, балки Худони чуқур ҳурмат қилиб, Унинг йўлидан — олийжаноблик ва поклик йўлидан юриш истагининг борлигидир.
Ўғлим энди у мактабда ўқимайди, биз энди Сендилар оиласи билан мулоқотда эмасмиз, бизнинг ҳаёт йўлларимиз бошқа-бошқа бўлиб кетди, аммо биз уларни ҳеч қачон унутмаймиз. Уларнинг ибрати бизни янада олий мақсадлар сари интилишга мажбур қилди, бизнинг аҳлоқий меъёрларимиз даражаси ошишига ёрдам берди, покликни қадрлашга бизни ўргатди.
Келинглар, бизнинг фарзандларимиз диёнатли ҳаёт тарзини севишлари учун ибоат қилайлик, токи болаларимиз ёмон ишга қўл ураётганларида, бу ҳаёт магнит каби ўзига тортсин, болаларимиз дарҳол душманни таниб олишсин, васвасани енгишсин. «Чунки Худо бизларни нопокликка эмас, балки муқаддасликка чақирган» (1 Сал. 4:7) деб ёзилган-ку. Худо аҳдлари бўйича яшаш покликни ва инсон шахсининг барқарорлигини кўзда тутади. Ахлоқий поклик — бу ҳакиқий олийжанобликнинг асосидир. Олийжанобликка интилувчи ва Раббийни ахтарувчи болалар доимо Унинг марҳаматига, ҳаётий кучга сазовор бўлишлари муқаррар.
Сенди — Муқаддас Ёзувларнинг жамланмасидир: «Сенинг ёшлигингни ҳеч ким хор қилмасин. Сен сўзда, юриш-туришда, муҳаббатда, имонда, пок руҳда имонлиларга ўрнак бўл» (1 Тим. 4:12). Олижаноблик ва поклик йўлидан бораётган болалардан ҳам гўзалроқ ҳеч нарса йўқдир. Келинглар, бизнинг болаларимиз уларнинг орасида бўлишлари учун ибодат қилайлик.
Сен Ўз Каломингда шундай дегансан: «Покдил бўлганлар бахтлидир, чунки улар Худони кўрур» (Матто 5:8). Чин юракдан чиқадиган диёнат билан яшаш истаги менинг боламнинг барча ишларида, ташқи кўринишида ўз аксини топсин. Эй Раббий, боламнинг кийимлари, сочи, юз ифодаси, умумий ташқи кўриниши Сенга бўлган иззат-ҳурматидан, Сени шарафлаш истагидан дарак берсин.
Агар менинг ўғлим (қизим) қачонлардир олийжаноблик йўлидан четга чиқса, уни тавба-тазарру қилдир, унинг юрагини,ҳаётини тозала. Менинг боламга диёнатли ҳаёт Сенинг марҳаматингни олиб келишини, Сени кўришдек Олий ҳадяга сабаб бўлишини тушунишга ўргат.
Ким чиқиши мумкин Эгамнинг тепалигига? Ким туриши мумкин Унинг муқаддас маконида? Қўли ҳалол, қалби тоза инсонлар, Сохта нарсаларга кўнгил қўймаганлар, Ёлғондакам онт ичмаганлар. Эгамиздан улар барака топар, Нажоткор Худойим уларни оқлар.
Катта бир уйда нафақат олтин ва кумуш идишлар, балки ёғоч ва сопол идишлар ҳам бор; уларнинг баъзиси шарафли, баъзиси эса шарафсиз иш учун қўлланади. Кимки бу ёмонликлардан ўзини покласа, Эгаси учун фойдали, ҳар бир яхши ишга яроқли, шарафли ва муқаддас идиш бўлади.
Мендаги ҳосил бермайдиган ҳар бир новдани У кесиб ташлайди. Ҳосил берадиган ҳар бир новдани эса, яна кўпроқ ҳосил берсин деб, хомток қилиб тозалайди.
Ўша ердан катта йўл ўтади, Муқаддас Йўл деб аталган йўл бўлади. Нопоклар у йўлдан ўтмайди, Бу йўл уларникидир. Бу йўлдан юрадиганлар, ҳатто нодонлар ҳам адашмайди. Ўша ерда шер бўлмайди. Йиртқич ҳайвон юрмайди. Уларнинг биронтаси у ерда топилмайди, Ҳа, фақат нажот топганлар ўша ерда юради. Эгам қутқарганлар қайтиб келади, Улар қўшиқ айтиб Қуддусга киради. Абадий шодлик бошларида тож бўлади, Шод-хуррамлик уларни қамраб олади, Қайғу, ғамлар йўқ бўлиб кетади.
Шундай насл борки, ўзининг назарида пок, лекин ифлослигидан тозаланмаган.
18-БОБ
Менинг фарзандим ўн бир ёшда экан, ҳеч нарсадан ҳеч нарса йўқ, бирон сабабсиз уйқусида қўрқинчли тушлар кўриб, безовта бўла бошлади. У жангари фильмларни кўрмасди, ўша пайтда у билан ҳеч қандай ғайри оддий воқеа ҳам содир бўлмаган эди. Биз бу ҳақда Кристофернинг ўзи билан бир неча марта ибодат қилдик, аммо қўрқинчли тушлар уни ҳамон тарк этмас эди.
Бир куни эрталаб мен Худодан бу ҳодисанинг сирини сўраганимда, ўғлимнинг хонасига кириш учун тўсатдан ўзимда кучли истакни сездим. «Эй Раббий, агар Кристофернинг хонасида ортиқча нарса бўлса, уни менга кўрсат», деб сўрадим мен. Ўша заҳотиёқ оёқларим мени компьютер ва ўйинли дисклар турган стол ёнига бошлади. Мен қўлимга тушган биринчи дискни олиб қарадим, уни Кристофер жамоатдаги дўстларининг биридан вақтинчаликка олган эди. Дискнинг устидаги қутисида ҳеч қандай ғайри оддий белги йўқ. У болалар ўйнайдиган бошқа саргузаштли ўйинлар қутисидан ҳеч нимаси билан фарқ қилмас эди. Уни очиб, ичидан йўл-йўриқ кўрсатилган қўлланмани топдим. Олдинига мен ҳеч бир шубҳали нарса кўрмадим, аммо қоғознинг орқасини ўгириб, унда жирканч шайтон рамзига кўзим тушди. Мен ўзимни йўқотиб қўйдим. Кейин: «Эй Раббий, Сендан миннатдорман», дедиму дарҳол дискни ўғлимнинг хонасидан олиб чиқиб кетдим.
Агар бу ўйинли диск ўғлимники бўлганида, мен уни ҳеч иккиланмай йўқ қилган бўлардим. Аммо мен ўша зоҳатиёқ диск эгасининг ота-онасига телефон қилдим, уларга бўлган воқеани сўзлаб бердим. Улар ҳам жуда ҳайрон бўлишди, чунки бу ҳақда ҳеч нарса билишмас экан. Кристофер мактабдан қайтганда, мен унга ўзим топган нарсам ҳақида айтиб бердим. У ўзи ҳам ҳали бу қўлланмани охиригача ўқиб чиқмаганини, унда нима борлигини билмаслигини айтди. У ҳеч иккиланмасдан ўйинни эгасига қайтаришга қарор қилди.
Биз эрим билан кечқурун ўғлимизнинг хонаси деворларига зайтун мойи суртдик, ибодат қилиб Худодан хонани тозалашини сўрадик. Биз Муқаддас Китобдан олинган сўзларни эсдан чиқармаган эдик: «Унинг бўйинтуруғи бўйнингиздан олиб ташланади, бўйинтуруқ йўқ қилинади» (Ишаё 10:27). Муқаддас Китобда одамларга муқаддас ёғ суртилиши ҳақида тез-тез ёзилса ҳам, одамлар яшайдиган хоналарга ҳам зайтун мойи муқаддас қилиш мақсадида суртилиши айтилади. Масалан, «Кейин муқаддас қиладиган мойни олиб, чодирга ва унинг ҳамма ашёларига суртиб чиқиб, Менга бағишла. Шунда чодир муқаддас бўлади» (Чиқиш 40:9). Душмандан қолган асоратнибутунлай йўқ қилиш ва ўғлимизнинг хонасини куфрликдан поклаш максадида биз эшик тавақалари ва кесакиларига ёғ суртдик, Худодан бўлмаган барча нарсани ҳайдаш мақсадида хонага Муқаддас Руҳни таклиф қилдик.
Биз тўғри йўл тутганимизга Кристофернинг тунги қўрқинчли тушлари изсиз йўқолгани далил бўла олади, гўёки қўрқинчли босинқиришлар ҳеч бўлмагандай.
Ҳар қандай уй, айниқса болалар хонаси вақти-вақти билан покланишга муҳтож. Муқаддас Китобда айтилишича, агар биз уйимизга жирканч бирон нарса олиб кирсак, бу билан уйни вайрон қилган бўламиз. Турли нохуш воқеаларнинг олдини олиш мақсадида ҳам уй-жойга ёғ суртишни вақти-вақти билан ўтказиб туриш керак, аммо сиз болангизнинг хулқида салбий томонга ўзгаришни сезсангиз — у қўрқоқ ёки қўпол, жаҳли тез ёки ғамгин, ёки одамови бўлиб қолса, хулқи кишининг ғашига тегса ёки уни қўрқинчли тушлар қийнаса, боланинг хонасида ибодат қилишнинг ўзи ҳамма нарса тез орада яхши томонга ўзгариши учун етарлидир. Масиҳийча қўшиқларни, ҳамду сано мадҳияларини куйлаш, сажда қилиш жуда тез таъсир қилади. Мен ўз болаларимда ана шулардан сўнг ижобий ўзгаришлар юз берганини тасдиқлайман.
Мен ўн олти ёшли ўғилларини ичкиликбозлик, гиёҳвандлик, оккультизмнинг тобелик тўрига алдаб туширган душманга қарши оғир кураш олиб боришларига тўғри келган эру-хотин билан танишман. У мактабдалик пайтида ота-онаси унинг хонасида сажда мадҳияларини куйлашарди. Натижада итоатсизлик Руҳи енгилди, бола яна хотиржам ва художўй бўлиб қолди.
Сиз болангизнинг хонасида ибодат қилганингизда Худони шарафламайдиган барча нарсаларни хонадан чиариб ташланг: афишаларни, китобларни, журналларни, суратларни, расмларни, ўйинларни, кийимларни, қисқаси даҳрийлик белгиси бор барча нарсани ёки ичкиликбозлик, гиёҳвандликка алоқадор нарсаларни. Бу борада фарзандингизга меҳр ва чидам билан ҳаракатларингиз маъносини, Раббий бунга қандай муносабатда бўлишини, Худо Ўз Каломида бу ҳақда нима деганини тушунтиришни эсдан чиқарманг. Агар имкони бўлса, болангизнинг ўзига ножўя нарсаларни чиқариб ташлашни таклиф қилинг. Болага, хонани Худони ҳақоратлайдиган бундай нарсалардан тозалаш сенинг хотиржамлиги учун зарурдир, шундан кейингина сен Худонинг марҳаматига сазовор бўласан, деб тушунтириш керак. Кейин болангизнинг хонасида ибодат қилинг, Худодан уни поклашни сўранг. Мен ана шундай ибодатлар натижасида ажойиб ўзгаришлар содир бўлганини кўрганман.
Уларда хурофотдан асар ҳам йўқ, аксинча, бу ибодатларда сиз уйингиз, болангиз ва унинг ҳаёти Раббийга бағишланганини тасдиқлайсиз, холос. Сиз шундай дейишингиз керак: «Агар Унга хизмат қилишни маъқул кўрмасангиз, кимга хизмат қилишингизни бугун танланг» (Ёшуа. 24:15). Бу — сизнинг уйингиз муқаддаслаштирилганини ва Раббий шарафи учун безатилганини билдиради.
Ёвузлик ўғлим (қизим)нинг хонасига кира олмаслиги учун у ерни Ўзингнинг ҳимоя деворинг билан ўраб ол. Бу хонани Ўзингнинг меҳринг, тинчлигинг ва шодлигинг билан тўлдир. Мен Сендан ўғлимнинг дилига Довуднинг сўзларини солишингни ўтиниб сўрайман:
«Пок юрак ила ўз уйимда умр кечирурман.
Кўз олдимда ҳар турли жирканч нарсага йўл қўймасман.
Қинғир иш қиладигандан нафрат этарман,
Улар билан менинг ишим бўлмас» (Забур 100:2-3).
Эй Раббий, Сендан илтимос: боламнинг хонасини Сенинг шуҳратинг билан муқаддаслашган пок жой қилгин.
Жирканчли нарсани уйингизга олиб кириб, сизлар ҳам ўшалар каби ҳаром бўлиб қолманглар, ўша нарсалардан нафратланиб, жирканинглар, чунки ўша нарсалар ҳаромдир.
Покланг, тозаланг ўзингизни, Кўз олдимдан йўқотинг Қабиҳ қилмишларингизни, Қабиҳликни энди бас қилинг.
Эй севикли биродарларим, Худо бизга бундай улуғ ваъдаларни берган экан, бадан ва руҳимизни булғовчи ҳар қандай мурдорликдан ўзимизни тозалаб, Худодан қўрқиб яшаб, бутунлай муқаддас бўлайлик.
Раҳм қилгин менга, эй Худойим, Содиқ севгинг, чексиз шафқатинг ила Шаккоклигимни ўчириб ташлагин. Ювиб ташла барча айбларимни, Поклагин гуноҳларимдан.
Фосиқнинг уйи Эгамизнинг лаънатига, солиҳнинг уйи эса қут-баракага тўлади.
19-БОБ
Ёшлигимдан бошлаб мени қўрқув таъқиб қиларди, чунки мени руҳан бетайин онам тарбиялаган эди. Унинг довдир-совдир ахлоқи ва тажовузкор хулқи мени доимо ҳаяжонга соларди. Улғайиб, Масиҳга келганимдамен қўрқувнинг
Лос-Анжелесда биз зилзилаларни, ёнғинларни, сув тошқинларини, кўча тартибсизликларини ва авж олган жиноятчиликни кўрдик. Ана шундай шароитларда қўрқув бизнинг ҳаётимизни осонгина издан чиқариши мумкин эди. Албатта, агар биз унга таслим бўлганимизда эди. Аммо унга қарши бизнинг доимий қуролимиз бор эди: бу — Худодан ҳимоя талаб қилинган доимий ибодатлардир. Мен болаларимнинг кўзларида қўрқувни сезишим биланоқ, бутун оиламиз билан ибодат қилишни, Муқаддас Китобни ўқишни ва мадҳиялар куйлашни бошлардик. Ўша жойлардан кетгандан сўнг биз анча хотиржам бўлдик, аммо шунга қарамасдан, биз ўша пайтларда олган сабоқларимизни эсдан чиқармадик — улардан энг муҳими — ҳар қандай инсоннинг юрагидагиқўрқувни мукаммал Раббий севгиси қувиб чиқаришга қодирдир.
Биз қачонки Худо бизни асрашга ва ҳимоя қилишга қодир эканлигига ишонмай қўйсак, ўша заҳотиёқ қўрқув дилимизни эгаллаб оларди. Қўрқув болаларни осонгина енга олади, чунки улар ҳали нима ҳақиқат, нима ёлғон эканлигини мустақил ажрата олмайдилар. Биз севги, қўллаб-қувватлаш, тасалли берадиган сўзларни гапириб уларга
Исо бир куни шогирдлари билан денгиз сафарида бўлганда, тўфон кўтарилди. Шунда У Ўз шогирдларинингсаросимага тушганларини кўриб шундай сўзлар билан мурожаат қилди: «…Ҳой имони сустлар, бунча қўрқоқ бўлмасангиз?» (Матто 8:26).
Исо худди шогирдлари каби бизнинг ҳам ишонишимизни хоҳлайди: агар бизнинг ҳаёт қайиғимизда У биз билан бирга бўлса, қайиқ ҳеч қачон чўкмайди.
Аммо баъзида ваҳима жуда оғир юк бўлиши мумкин. У бола қалбини шундай кишанлаб оладики, ҳеч қандай сўз, ҳеч қандай иш ёрдам бера олмайди. Бу болани қўрқув руҳи таъқиб қилаётганидан дарак беради. Аммо Муқаддас Китоб қўрқув руҳи Худодан эмас, балки бизнинг қалбларимиз душманидан келаётгани ҳақида аниқ гапиради.
Ота-оналар қўрқув руҳига қарши тура олишлари учун Исо Масиҳдаги куч ва қувватга эгадирлар. Даҳшат
Исо биз билан бирга бўлганлиги сабабли, бизнинг болаларимиз қўрқувда яшашга рози бўлмасликлари керак.
Қўрқув асосли бўлган пайтларда, унга донишмандлик ато эт, уни ҳимоянгга ол, Ўзингга жалб қил. Фарзандимқўрқувларидан кўзини юмиб кетишига йўл қўйма, у қўрқувлари ҳақида ва улардан қутулишни сўраб ибодатларида Сенга мурожаат қила олишга ўргат. Бундай ҳолларда Сенинг севгинг унинг ҳаётига кириб келиб, ундан ҳар қандай ваҳима руҳини сиқиб чиқаришини Сендан сўрайман. Менинг фарзандим Сенинг Каломингни юрагига жо қилсин, имон унинг қалбидан мустаҳкам ўрин эгалласин.
Эй Раббим, бизни барча қўрқувлардан қутқариш ҳақидаги ваъданг учун сенга шукроналар айтаман. Менинг боламни ҳар қандай қўрқувлардан бугуннинг ўзидаёқ халос қилишингни Исо Масиҳ номи билан сўрайман.
О, нақадар буюкдир сенинг яхшилигинг! Ўзингдан қўрққанларга уни сақлаб қўйгансан, Сенда паноҳ топганларга ҳадя қиларсан, Ҳамманинг кўз олдида инъом қиларсан.
Сен эмасмидинг денгизни қуритган — ғоят тубсизликдаги сувларни қуритган?! Денгиз тубини йўл қилган ким Қутулганлар ундан ўтсин, деб?!
Сени У патлари остига олур, Унинг қанотлари остида паноҳ топурсан, Садоқати билан сенга қалқон, девор бўлар. Шунда қўрқмассан туннинг ваҳимасидан, Қўрқмассан кундузи учган ўқдан, Зулматда билдирмай келадиган вабодан, Қоқ пешинда қирғин келтирувчи ўлатдан.
Эгам нурим ва нажотимдир, Кимдан мен қўрқардим?! Эгам ҳаётимнинг қалъасидир, Ким мени қўрқита олар?!
Ўлим тўрлари мени чирмаб олганди, Бало-қазо селлари даҳшат-ла босиб келганди, Ўликлар диёрининг тўрлари мени ўраб олганди, Ўлим доми қаршимда пайдо бўлганди. Эгамга илтижо қилдим кулфатда қолганимда, Ҳа, нола қилдим Худойимга. Овозимни эшитди У Маъбадидан туриб, Оҳу нолам етиб борди қулоғига.
Севгида қўрқув йўқ, аксинча, комил севги қўрқувни қувиб чиқаради. Қўрқоқ кишида севги камолотга етмаган, чунки қўрқув жазо тушунчаси билан боғлиқдир.
20-БОБ
Фарзандингиз ақлини жалб этиш учун шайтон қўлидан келган ҳамма ишни қилади. Аммо бахтимизга, унга қарши зарба бера олиш сизнинг қўлингиздан келади. Агар болангиз ҳали ёш бўлса, у нимани кўраётганини, нимани эшитаётганини, нима ўқиётганини назорат қилишингиз мумкин. Аммо сизнинг энг муҳим кучингиз — ибодатингиздадир. Шунинг учун ҳатто болангиз катта бўлса ҳам, у ҳар куни сиз билан бирга бўлмаса ҳам, сиз унинг ақли ҳар доим ўткир ва тиниқ бўлиши учун ибодат қилишингиз мумкин.
Биз Исони ўз ҳаётимизга таклиф қилиб, унинг Муқаддас Руҳи билан тўлган пайтимизда, барча марҳаматлардан ташқари ҳеч қаерда ва ҳеч қачон топиб бўлмайдиган ҳадяни — соғлом ақлни оламиз. Бу бизга Масиҳ ақли ҳадя қилинганидан дарак беради. Муқаддас Китоб шундай дейди: «Исо Масиҳ қандай фикрга эга бўлса, сизлар ҳам ўзаро худди шу фикрга эга бўлинглар…» (Флп. 2:5). Фақат Исо бизни бошқаргандагина, бизнинг ақлимиз эса ўзимизнинг ҳар бир фикримизни Унга итоаткорлик билан тобе қила олсагина янгилансак, биз дунё васвасаларига қарши тура оламиз.
Менинг онам бутун умри давомида — ёшлигиданто 67 ёшида қазо қилгунга қадар руҳий хасталикдан азоб чекди. Мен ўз кўзим билан беҳуда хаёллар дунёсида яшаш, ўз фикрларини назорат қила олмаслик нима эканлигини кўрдим. Мен ҳозир ҳам бу ҳақда хотиржамлик билан эслай олмайман. Худога ишониб на мен ўзим, на менинг болаларим бундай кунларни бошларидан кечирмасликлари учун мен ибодат қила бошладим. Ваҳимага тушган дақиқаларимда мен қайта-қайта такрорлар эдим: «Худо бизга қўрқоқлик руҳини эмас, балки куч-қувват, муҳаббат ва нафсни тийиш Руҳини берган» (2 Тим. 1:7).
«Худо бизга
Руҳий касалликлар доим ҳам авлоддан-авлодга ўтмайди. Бизнинг фарзандларимизни руҳий касалликлардан азоб чекишини ёки ҳиссий жиҳатдан енгилтак бўлишларини Худо назарда тутмаган.
Ақлнинг ҳолати, энг асосийси, унинг эгаси нима ҳақда ўйлаши билан белгиланади. Агар унинг боши бекорчи, дунё муммолари билан тўлган бўлса, унда унинг фикрлари алкаш-чалқаш бўлади, ўз туйғуларини назорат қила олмайди; агар инсон Худо ҳақида, айниқса, Унинг Каломи ҳақида ўйласа, унинг ақли доимо ўткир бўлади, юрагида эса хотиржамлик ҳукм суради. Муқаддас Китоб шундай дейди: «…Чунки Худо тартибсизлик Худоси эмас, тинчлик Худосидир» (1 Кор. 14:33). Бизнинг ота-она сифатидаги энг асосий мажбуриятимиз — фарзандларимиз қалбида Раббий сўзи яшашидан иборатдир, шундагина уларнинг ақллари ўткир бўлади, бизнинг қўрқувларимиз эса тарқаб кетади.
Худо бизга
Менинг фарзандим Раббийни бутун қалби билан севиб қолишини сўрайман, токи унинг бошида иблисона ёлғонга жой бўлмасин. Сенинг Каломинг унинг юрагидан мустаҳкам ўрин олсин, нима ҳақиқий, нима мўътабар, нима тўғри, нима соф, нима ёқимли, нима фахрли бўлса, қандайдир бир фазилат, қандайдир мақтанарли хислат бўлса шуларни боламга ато қил (қаранг: Флп. 4:8). У ўзининг ақлига кирувчи барча нарсалар ўзининг бир қисми бўлишини тушунсин, кўраётган, эшитаётган нарсаларга синчковлик билан баҳо беришни ўргансин.
Сенинг Каломингда шундай дейилган: «Сен мукаммал дунёнгда қатъий руҳни асрайсан, зеро у Сендан умид қилади» (Ишаё 26:3).
Менинг фарзандим қалбида Сенга ишонч бўлишини ва Сенинг Каломинг доимо у соғлом фикрловчи ва вазмин бўлиши учун қадрланишини Сендан ўтиниб сўрайман.
Бу дунёга уйғунлашманглар. Худонинг яхши, манзур, комил иродасининг нима эканини фаҳмламоқ учун фикрингизни янгилаш орқали тубдан ўзгаринглар.
Ҳеч нарсадан ташвиш қилманглар, лекин ҳар доим ибодатда ва илтижода бўлиб, ҳар бир тилагингизни Худонинг олдида миннатдорчилик билан изҳор қилинглар.
Бизнинг жангдаги қурол-аслаҳамиз башарий эмас, балки қалъаларни яксон қилиш қудратига эга бўлган руҳий аслаҳалардир. Биз Худонинг қудрати билан сафсаталарни барҳам берамиз, Худо билимига қарши бош кўтарган ҳар қандай баланд иддаони қуритиб юборамиз. Ҳар қандай фикрни Масиҳга бўйсундириб асир қиламиз.
Башарий табиатнинг мурод-мақсади — ўлимдир. Илоҳий Руҳнинг мурод-мақсади — ҳаёт ва тинчликдир.
Шундай экан, мен Раббимиз номидан сизларга қаттиқ буюраман: бундан буён ўзга халқларнинг бемаъни ўй-фикри билан яшаманглар. Уларнинг зеҳнлари ўтмаслашган. Улар жаҳолатда қолиб, юракларини ёғ босган. Шунинг учун Худо берган ҳаётдан маҳрум қолганлар.
21-БОБ
Кунларнинг бирида менинг олдимга бир ўсмир қиз бола келди, у жуда ғамгин эди. Бир соат давомида у йиғлай-йиғлай ўзининг аччиқ ҳаёти, ўзини-ўзи ўлдириш фикригача олиб келган даҳшатли умидсизликлар ҳақида сўзлаб берди. Мен унинг ҳикоясини тингладим, кейин эса барча бахтсизликлар ва уни эзиб турган ташвишлар ҳақида ибодат қилдик, мен Худодан унга «кул ўрнига…тақинчоқ, йиғи ўрнига — қувонч, ғамгин руҳ ўрнига ажойиб кийим-бош…» сўрадим (қаранг: Ишаё 61:3).
Биз ибодатни тугатганимиздан сўнг, унинг юзидаги ўзгаришни кўриб ҳайратга тушдим. Унинг юзидаги ғамгин ва маъюс ифода нур сочаётган хотиржам гўзаллик билан алмашди. Шодлик ва қувонч руҳи унинг юрагидан ўрин олди. Энди менинг қаршимда бутунлай бошқа одам турарди. Ўша вақтдан бери бу қиз яшнаб кетди, унинг энди жуда кўп дўстлари бор.
Бахтга қарши, жуда кўп ўсмирлар руҳан тушкунликдан азоб чекадилар. Аммо энг ёмон тушкунлик болаларимиз катта бўлганларида ҳам таъқиб қилади. У болаларимизга тинч яшашга халақит бериб келади, бошқалар билан муносабатларини бузади, соғликларига зарар етказади, ҳатто уларнинг Худога бўлган муносабатларига ҳам ўз таъсирини ўтказади.
Аммо бундай бўлмаслиги керак. Инсон ўтмиши қандай бўлишидан қатъий назар, у тушкунликда қолмаслиги, ёки доимо ёмон кайфиятда бўлмаслиги керак. Фарзандингизнинг ғам-қайғуга тушишига, оғир хулқли инсон бўлишига йўл қўйманг. Сизнинг ибодатингиз унга шифо берсин.
Қай бир одам ўзида салбий туйғуларни сақлаши, қайси одамнинг қалбида эса қувонч ҳукмрон эканлигини бирпасда билиб олса бўлади. Айниқса, болаларда буни осонгина кўриш мумкин, чунки улар ҳали катталардай ўз туйғуларини яширишга ўрганмаганлар.
Болангизга диққат билан қаранг: унинг чеҳрасида сиз қандай ифодани тез-тез учратасиз? Хотиржамлик, бахт ва шодлик туйғулариними? Ёки хафалик, умидсизлик, ғазаб, қайғу ва кўнгли тўлмаслик туйғулариними? Унда ҳеч қандай сабабларсиз ёмон кайфият бўладими? Қизингиз ёки ўғлингиз ўз маъюслигининг сабабини тушунтириб бера олмаган пайтлар бўлганми? Ана шундай маъюс, тунд кайфият фарзандингиз учун шерга айланмасдан чора изланг. Агар биз ўз ибодатларимиз билан салбий туйғуларга қарши турмасак, улар болаларимиз қалбини бутунлай эгаллаб олади.
Сизнинг фарзандингиз ҳеч қачон салбий туйғуларни ва қалб оғриғини сезмаслиги керак, демоқчи эмасман. Мен айтмоқчиманки, салбий туйғулар болангиз қалбида ҳукмрон бўлмасин: биз Раббийга қарашимиз керак, чунки У «Ўзи танлаб олган халқини шодиёнаю тантаналар ила озодликка чиқарди…» (Забур 104:43). Агар биз Ундан ибодат қилиб сўрасак, У бизнинг болаларимизни ҳам олиб чиқади.
Агар салбий ҳис-туйғулар уни безовта қилса, Ўзингнинг Севгинг билан фарзандимни ҳимоя қил. Шунда у Ёзувлардаги қуйидаги оятни эсласин: «Эгамнинг яратган кунидир бу, Ундан шод бўлиб севинайлик!» (Забур 117:24). Менинг фарзандимни умидсизликдан, тушкунликдан, кўнгил совишдан, ғазабдан ёки қотиб қолишдан қутқар. У ҳеч қачон салбий ҳис-туйғуларга берилмасин. У доимо юрагида ушбу сўзларни такрорлаб юрсин: «Менинг жоним Худодан масрур бўлур, У берган нажотдан кўнглим қувонур» (Забур 34:9).
Эй Раббий, менинг фарзандим ҳис қиладиган барча салбий туйғуларСенинг таълимотингга қарши эканлигини мен биламан. Ўзингнинг Каломингни менинг ўғлим (қизим) юрагида мустаҳкамла, унинг эътиқоди кундан-кунга ўссин. Фарзандимни Ўзингнинг севгингга ишонишга ўргат, Сендан бугун ҳам, бундан кейин доимо шодлик топиб, руҳан чиниқсин.
Мен Отамнинг амрларига амал қилиб, Унинг муҳаббатига содиқ қолганман. Худди шу сингари сизлар ҳам, агар Менинг амрларимга амал қилсангизлар, муҳаббатимга содиқ қоласизлар. Менинг шодлигим сизларга ўтсин ва кўнглингиз қувончларга тўлсин деб, Мен бу сўзларни сизларга айтдим.
Менга ҳаёт сўқмоғини Ўзинг кўрсатурсан, Ҳузурингда шодлик мени қамраб олади, Менга боқий ҳузур-ҳаловатни Сен берурсан.
Умид манбаи бўлган Худо эса Муқаддас Руҳ кучи ила сизларни умидга бой қилсин, имонингизга яраша сизларни ҳар хил севинч ва тинчлик билан шод қилсин.
Эгамнинг ғазаби бир лаҳза давом этар, Лутфу карами бир умр тугамасдир. Шу боис тун бўйи йиғлаб чиқсак ҳам, Эрталаб шод бўлармиз.
Эгамда улуғ шодлик топаман, Худойим билан қалбим жўшади, Куёвга тож кийдирганларидай, Келинни зеб-зийнат билан безаганларидай, Нажот либоси билан у мени ўради, Тўғрилик кийимини у менга кийдирди.
22-БОБ
Биз ўз ота-онамизнинг ташқи кўринишларини ўзимизга мерос қилиб олишимизни ҳамма билади, масалан, онанинг кўзларини ёки отанинг бурнини, ёки бувининг сочлари рангини. Аммо биз ота-оналаримизнинг феъл-атворини ҳам мерос қилиб олишимизни сиз биласизми? Масалан, ёмон хулқ, бахиллик, ўзгаларни кечира олмаслик, ўз ўзини яхши кўриш ва мағрурлик, ёлғончилик ва тушкунлик иллатлари. Бу ва бошқа руҳий илдизга эга ёмон иллатлар ота-оналаридан фарзандларига ва невараларига ўтиши мумкин. Баъзи бир оилаларнинг тарихида шуни кўриш мумкинки, бир нечта авлодлар бир хил муаммоларга дуч келадилар, масалан, оилада мустаҳкам муносабатларни ярата олмаслик, эру хотинлар ўртасидаги бевафолик, спиртли ичимликларга ружу қўйиш, гиёҳвандлик, ўз жонига қасд қилиш ёки тушкунликка тушиш. «Хўп, энди нима қила оламан, шундай туғилганман-да», деб ўзларини оқлашга ҳаракат қиладилар.
Ота-онанинг бола тақдирига таъсири ҳақида гапирадиган бўлсак, Муқаддас Китобда Худо «уларнинг гуноҳлари оқибатларини болаларига, набираларига ва чевараларига олиб келаман», деб айтган (қаранг: Чиқиш 20:5). Ушбу мисраларда Худони севмайдиган кишилар ҳақида сўз юритилган. Шундай бўлса ҳам, баъзида имонли ота-оналар ҳам гуноҳ йўлига тушиб қолишлари мумкин. Бу эса уларнинг болаларида жуда жиддий тарзда акс этади.
Муқаддас Китобда шундай дейилган: «Шундай қилиб, Масиҳ бизга берган эркинликни маҳкам тутинглар, қайтадан қуллик бўйинтуруғини тақманглар» (Гал. 5:1). Агар сиз энди қуллик гуноҳидан озод бўлсангиз, нега Муқаддас Китоб бизни бундай хавфдан огоҳлантиради? Бунга жавоб шундай: Исо бизни озод қилганига қарамасдан, биз орқага — гуноҳга доим қайтишимиз мумкин.
Гап шундаки, баъзида биз нафсимиз истакларига бериламиз, қилишимиз керак бўлмаган ишларни қиламиз. Жуда кўп ҳолларда биз оиламизнинг салбий анъаналарини сақлаб қоламиз, уларни ўз болаларимизга берамиз. Авлоддан авлодга мерос бўлиб ўтадиган жисмоний хусусиятлардан фарқли ўлароқ, гуноҳга мойиллик — ота-оналаримиздан итоаткорлик билан биз қабул қилишга мажбур бўлган хусусиятлардан эмасдир. Нега? Чунки гуноҳга мойилликнинг замирида шайтон ёлғонини ҳақиқат деб қабул қилиш ётади. Биз Худо томонидан яратилган янги жонзотлар эмаслигимизни, ота-оналаримиз гуноҳларидан халос бўла олмаслигимизни душман уқтирмоқчи бўлади. Имонли кишининг отаси ёки бобосиароқхўр ёки одамови бўлса, яқинларини таҳқирласа ёки ўз хотинини алдаса, найрангбоз бўлса, у ҳам албатта шундай бўлади деб, душман ишонтирмоқчи бўлади. Чунки бу салбий хислатлар — унинг оиласига тегишли деган ёлғон-яшиқни унинг дилига сингдиради. Аммо аслида эса агар биз хоҳласак, иллатларимиз, худди ойнадаги каби, ўз болаларимизда акс этаётганини кўрсак, бундай ахлоқсиз меросдан болаларимизни халос қилишни сўраб ибодат қилиш биз учун ҳам қарз, ҳам фарздир.
«Агар Раббий бизни Ўз муруввати билан қутқарган бўлса, Муқаддас Руҳ эса бизни поклаб янгилаган бўлса, биз Исо қони билан оқланган бўлсак, нега мен гуноҳга бас кела олмайман?» — деб бир неча йил илгари мен ўз устозимдан сўрадим. «Бунинг сабаби иккита: ё гуноҳинг учун тавба қилмагансан, ёки сен уни онгли равишда қиласан», — жавоб берди у. «Мен ҳозиргача оиламнинг баъзи аъзоларини қачонлардир ўзимнинг бошимга тушган кулфатлар учун кечира олмайман, — дедим мен. — Аммо мен бу гуноҳни тан олдим, тавба қилдим. Нега энди мен уни бутунлай мағлуб қила олмайман?»
«Сизнинг онангиз бировни кечира олмайдиган киши бўлган, шундайми?» — сўради устозим мендан. «Ҳа, шундай бўлган. У оиламизнинг барча аъзоларидан шикоят қилар эди. Шунинг учун ҳам аста-секин барчадан узоқлашди. Шу сабабга кўра, унинг дўстлари ҳам йўқ эди: у атрофдагиларнинг ҳатто арзимас қилиқларини ҳам кечиришни хоҳламагани учун барчани ўзидан узоқлаштирди». «Онангиздан шу хусусиятни — кечира олмаслик хислатини мерос қилиб олганингиз сизнинг хаёлингизга келмаганми? У сизнинг феъл-атворингизга ўтган. Болалар доимо ўз ота-оналарининг хислатларини мерос қилиб оладилар», — деди у.
Менинг ҳаракатларим фақат соғлом фикрлаш орқали амалга ошмаслиги ҳақида ҳеч ўйлаб кўрмаган эдим. Менинг қарорларимга нимадир таъсир қилишда давом этарди. Шунинг учун мен ҳеч кечиришни ўрганиб ололмасдим. Бу ҳақда қанча кўп ўйлаганим сайин, қариндошларимнинг гиначи эканликлари эсимга тушарди. Деярли барча оилалар ҳаётларининг бирон босқичларида шафқатсизлик ҳолатларига дуч келадилар, кўп ҳолларда қариндошлик ришталарини узмаслик мақсадида буни сезмасликка ҳаракат қиладилар.
«Бу мени оқлай олмаслигини биламан, аммо оилам аъзоларининг қанчалар кекчи бўлганларини кўряпман, улар бир-бирларини сира кечира олмайдилар, — тан олдим мен. — Аммо мен ҳаммадан ҳам болаларим бундай хусусиятни мерос қилиб олишларидан қўрқаман. Улар бир-бирларининг қандайдир арзимас гуноҳларини кечира олмасликларига тез-тез гувоҳ бўламан. Биз эрим билан бу ҳаётдан кетганимиздан сўнг болаларим бир-бирларига бегона бўлишлари ҳақидаги фикр мени ваҳимага солади. Бу гуноҳдан болаларим учун ҳам халос бўлишим кераклигини тушунаман».
Ўша куни устозим икковимиз оиламизнинг кечира олмаслик гуноҳи авлоддан-авлодга ўтмаслиги, у Муқаддас Руҳ кучи ила тўхтатилиши ҳақида ибодат қилдик. Мен Муқаддас Ёзувлардан оятларни такрор-такрор ўқидим. Бу оятлардамен Худо томонидан яратилган янги жонзод эканлигим, ўтмиш гуноҳи анъаналари ва одатлари ила яшамаслигим кераклиги ёзилган эди. Бу мен учун янгилик бўлди, менда ҳамкечирмаслик хусусияти борлигини, агар зарур бўлиб қолса, ҳар бир дақиқада тан олишга қарор қилдим.
Ибодат қилиб, тавба қилиб кечирмаслик гуноҳидан халос бўлганим сайин болаларимнинг бундай иллатдан озод бўлиб бораётганларини аниқ кўрардим. Чунки уларнинг ўзаро муносабатлари сезиларли даражада яхшиланди. Албатта, уларнинг кечириш ё кечирмасликлари фақат менга боғлиқ эмас, балки уларнинг ўзларигаҳам боғлиқ. Кечириш ёки кечирмаслик — уларнинг хоҳишлари. Аммо улар ўз олдиларида доимо кечириш намунасини кўришлари керак, бу намуналар эса болаларимиз тўғри қарор қабул қилишларига ёрдам беради.
Ота-оналарда ўз фарзандларининг хулқини ўзгартиришлари учун самарали усуллари бор — ота-она олдин ўз хулқини ўзгартириши керак, энг биринчи галда улар ўз гуноҳларини тан олишлари керак. Агар гуноҳга доимий равишда йўл қўйилса, у тез орада илдиз отиб одатга айланади. Масалан, ёлғон — гуноҳ. Такрорланган ёлғон навбатдаги ёлғонга йўл очиб беради, тез орада вазиятни назорат қилиб бўлмай қолади. Ёки яна бир мисол: ўлимни хоҳлаш ҳам гуноҳ. Одам: «Мен ўлишни хоҳлайман», деган гапни такрорлайверса, тез орада уни ўз-ўзини ўлдириш фикри таъқиб қила бошлайди.
Агар сиз гуноҳ қилганингизни ёки Худо йўлидан адашганингизни англасангиз, унда дарҳол Унинг олдида гуноҳларингиз учун тавба қилинг, Унга ўз гуноҳларингизни очинг, сизни кечиришини Ундан сўранг: «Эй Худойим, мен Сендан бошқарувингни сўрайман, ҳаётимни ўзгартиришга ёрдам бер».
Кейин ота-онангизнинг, уларнинг ота-оналарининг гуноҳлари учун сўранг, чунки уларнинг гуноҳлари ҳам сизнинг ва болаларингиз устидан ҳукмронлик қилади. Сиз бу ҳақда ибодат қилинг. Муқаддас Китобда шундай дейилган: «Худо Руҳи Ўзи бизнинг руҳимизга қўшилиб, Худо фарзандлари эканлигимиз ҳақида гувоҳлик бериб туради. Агар Худонинг фарзандлари бўлсак, фарзандлардай мерос олиш ҳуқуқига ҳам эгамиз. Худонинг қут-баракаларидан мерос улуши олувчилар сифатида Масиҳнинг ворисдошларимиз» (Рим. 8:16-17). Биз Раббийга меросхўр бўлишни хоҳлаймиз, оилавий гуноҳларга эмас.
Исо номи билан биз ҳар қандай гуноҳдан халос бўлишимиз мумкин. Муқаддас Руҳ кучи билан эса уни болаларимиз ҳаётларига олиб кирмаслигимиз мумкин. Агар сиз болаларингизнинг, оиланинг олдинги авлодлари гуноҳларидан азоб чекишларини хоҳламасангиз, ҳозирданоқ ибодат қилишни бошланг.
Исо бизга шундай деган: «…мана, Мен сизларга …душманнинг бутун куч-қудратини оёқ ости қилиш иқтидорини берганман…» (Лука 10:19). Агар шайтон менинг фарзандим (болангизнинг исми)ни мен қилган гуноҳни қилишга мажбур қилмоқчи бўлса, унинг режаларини Исо Масиҳ томонидан менга берилган куч ва ҳукмронлик ила барбод қиламан. Айниқса, мен (сиз ўз болангизни эҳтиёт қилмоқчи бўлган иллатлар номи) ҳақида ибодат қиламан. Эй Худойим, Сендан бўлмаган барча нарсани мен рад қиламан.
Эй Исо, Сен бизни ўтмишимиз гуноҳларидан фориғ қилиш учун келдинг, бу учун Сендан миннатдорман. Биз ўтмишимиздаги гуноҳларга тобе бўлишдан бош тортамиз. Ё Самовий Отамиз, Сен бизни «нурли меросдан баҳраманд қилдинг» (қаранг: Кол. 1:12). Сен бизни зулмат ҳукмидан қутқардинг. Менинг ўғлим (қизим) ўз қариндошларидан ёмон иллатларни мерос қилиб олмаслигини Сендан сўрайман, аммо Сен Ўз амрингга биноан иш кўришингни истайман: «…Дунё яратилганидан бери сизлар учун мерос сифатида тайёрлаб қўйилган Шоҳликни эгаллангиз» (Матто 25:34). Эй Исо, Сенда ўтмиш тамом бўлиб, янги ҳаёт бошлангани учун миннатдорман.
Шундай қилиб, Масиҳ бизга берган эркинликни маҳкам тутинглар, қайтадан қуллик бўйинтуруғини тақманглар.
Раббимиз Исо Масиҳнинг Отаси Худога ҳамду санолар бўлсин! У бизга беҳад раҳм-шафқат кўрсатди, Исо Масиҳнинг тирилиши асосида бизни янгидан туғилтириб, тирик бир умидга эга қилди. Самода сақланаётган беғубор, чиримас, сўлмас бир мерос сизларни кутмоқда. Охирзамонда очиқ кўринишга тайёр бўлган улуғ нажотга эришмоғингиз учун, имонингиз туфайли, Худонинг қудрати билан қўриқланмоқдасизлар.
Қодир Эгамнинг руҳи устимдадир, Эгам: «Йўқсилларга хушхабар етказ», деб Менга ёғ суртди. «Хаста қалбларга шифо бер, — деб Эгам мени юборди. — Асирларга озод бўласиз, деб айт, Зиндондагиларга, қутуласизлар, деб айт».
Бинобарин, ким Масиҳга тегишли бўлса, у янги ижоддир. Қадимги ҳолат ўтиб кетди, энди [ҳаммаси] янги бўлди.
Чунки бир вақтлар бизлар ҳам фаҳмсиз, итоатсиз, адашган одамлар эдик, ҳар хил эҳтирос ва завқларга қул эдик, гина-кудурат ва бахилликка тўлган, бир-биримиздан нафратланадиган разил одамлар эдик. Аммо Қутқарувчимиз Худо Ўзининг илтифот ва инсонпарварлигини очиқ кўрсатди. Худо бизнинг қилган савобли ишларимиз туфайли эмас, балки Ўзининг раҳм-шафқати туфайли бизни қутқарди, гуноҳларимизни ювиб, бизни янгидан туғилтирди, Муқаддас Руҳ орқали бизга янги ҳаёт ато этди. Қутқарувчимиз Исо Масиҳ шарофати билан Худо бизнинг устимизга мўл-кўл Муқаддас Руҳ ёғдирди. Худо иноят қилиб, бизни оқлади ва абадий ҳаётга умидворлик билан қараган меросхўр ҳам қилди.
23-БОБ
Шайтон болаларимизни биздан ўғирлаш учун пайт пойлаб юради, қўлидан келган ҳамма ишни қилади. Спиртли ичимликларга, ғиёҳванд моддаларга ва бошқа иллатларга тобелик унинг энг севимли «қармоқ»ларидир. Фарзандларимизга қилинадиган ҳужум шунчалар кучлики, унга қарши туришга ўзларининг кучлари етмайди. Бахтимизга, уларни қўллаб-қувватлаш учун биз ибодатларимиздан, маслаҳатларимиздан фойдаланишимиз мумкин. Бир томондан, спиртли ичимликларга, гиёҳванд моддаларга болаларимиз ружу қўймасликлари учун ибодатни жуда эрта бошлашимиз яхши, чунки улар ёшликдан шу қопқонга тушишлари мумкин. Иккинчи томондан, ибодат қилишни ҳаётнинг барча босқичларида бошлаш кеч эмас, чунки инсон ҳар қандай ёшда ҳам ушбу иллатларга берилиши мумкин. Мен эллик ёшдан сўнг ҳам спиртли ичимликлар ичишга берилиб кетган эркакни биламан. У спиртли ичимликларга ружу қўйганини ҳеч қачон рад қилмасди. Аммо бунга спиртли ичимликлар ичилаётган бир зиёфатга бормагунча бунчалик берилмаган эди. Ўша ерда у озроқ ичди, уйга айтгач ўзини тўхтата олмади. Эҳтимол, унинг у учун ибодат қилувчи онаси, ёки отаси, ё дўстлари бўлганида эди, балки ҳеч қачон бундай бўлмасди.
Раббийни мадҳ қилувчи имонли мусиқачиларнинг спиртли ичимликларга ва гиёҳвандликка берилиб кетганларига ўзим гувоҳи бўлганман. Бундай кишилар руҳий курашнинг энг олдинги сафларида бўладилар, аксарият ҳолларда то душман уларни мағлуб қилмагунча хавфни кўрмайдилар. Улар шайтон учун осонгина эришиладиган ўлжа бўлиб хизмат қиладилар, ибодат билан ҳимояланмаганлари учун унинг тўрига тезгина тушадилар. Уларнинг баъзилари гуноҳкорлик йўлига ўз хоҳишлари билан қадам қўйсалар ҳам, уларнинг кўпчилиги тўғри ҳаёт кечиришни хоҳлайдилар. Бунга сабаб — шайтон ҳужумлари ва тана хоҳишлари овози биз ўйлаганимиздан анча кучлироқдир. Ҳар бир инсонда юз берадиган заифлик дақиқаларида, киши ўзи ўйламаган ёмон ишни қилиши мумкин. Фақат ибодат орқали таъсир қиладиган Худо кучигина ҳаммасини ўзгартиришга қодирдир.
Агар сизнинг ўғлингизда ёки қизингизда шундай муаммо пайдо бўлган бўлса, шайтон уларнингҳаётларидан ўрин олган бўлса, Раббий олдида сиз ким эканлигингизни эсдай чиқармай курашга киришинг, йўқотганингизни қайтаринг. Болаларингиз
Муқаддас Китоб шундай дейди: «…ейсизларми, ичасизларми, нимаики қилсангизлар, ҳамма нарсани Худони улуғлаш учун қилинглар» (1 Кор. 10:31). Келинглар, болаларимиз ўзларини ҳимоя қилишлари учун ва уларнинг ҳар бир қадамлари Худони шарафлаш истаги билан босилиши учун ибодат қилайлик.
Эй Раббий, Сендан илтимос қиламан: боламни спиртли ичимликларга ва гиёҳванд моддаларга ўргатиб ҳалок қилишга интилаётган шайтоннинг режаларини барбод қил. Шундай йўл тутгинки, фарзандим ҳеч қачон зарарли иллатларга ўзида хоҳиш сезмасин. Сенинг Каломингда шундай дейилган: «Шундай йўллар борки, тўғри бўлиб кўринади, аммо охири ўлимга олиб боради» (Ҳикмат. 16:25). Боламга ёлғонни англашни, ўлим келтирадиган ҳамма нарсага «йўқ», Худодан келадиган ҳаёт келтирувчи барча нарсага «ҳа» дейишни ўргат. У ҳар қандай васвасага тушганда ҳам, ҳақиқатни таний билишга ўргат. Зулмдан ва шайтон тўридан ҳимоя қил. У ҳар доим ҳаётни танласин, барча нарса Сенга боғлиқ эканлигини тушунсин.
Исо номи билан фарзандим ўз баданини Сени шарафлаш учун пок сақлашини Сендан сўрайман.
Агар ўз табиатингизга маҳлиё бўлиб яшасангиз, руҳан ўлишингиз муқаррар. Лекин агар башарий табиатнинг қилмишларини Руҳ кучи билан ўлдирсангиз, руҳан яшайсизлар.
Қайғурмагин, тананг оғриқни билмасин, чунки ёшлик, ҳаёт тонги елдай тез ўтиб кетади.
Бугун еру осмон гувоҳ: мен олдингизга ҳаётни ва ўлимни, баракани ва лаънатни қўйдим. Ҳаётни танланг. Шунда сизлар ва авлодларингиз яшайсизлар.
Tўғрининг солиҳлиги нажот беради, сотқин эса ёмон ниятлари туфайли тутилади.
Шундай қилиб, агар Ўғил сизларни озод қилса, ҳақиқатан эркин бўласизлар.
24-БОБ
Фарзандларимизни ҳар бир қадамларида таъқиб қиладиган ҳолатлар — жароҳатлар, ўлим ва абадий дўзах билан бир қаторда жинсий гуноҳ ҳам туради. Нега? Чунки унинг оқибатлари ота-оналарнинг ҳам, болаларнинг ҳам бутун ҳаётларига таъсир қилади. «Аборт», «никоҳсиз жинсий алоқалар», «хоинлик», «бачабозлик», «жинсий касалликлар», ОИТС» — бу муаммолардан ҳар қандай ота-она ҳам ваҳимага тушади. Бугун эса чин маънода ҳаёт ва ўлим муаммосига айланди. Жинсий бузуқлик ҳеч қачон изсиз қолмаслиги ҳаммага маълум. Аммофарзандларимизнинг фақат жисмонан соғликларигина хавотирга солиб қолмайди. Муқаддас Китоб бизни «…жонга қарши курашадиган нафс эҳтиросларидан сақланишга…» (1 Бут. 2:11) даъват этади. Жинсий гуноҳ оқибатлари руҳимизни ҳалок қилади.
Ҳали ўғлим ва қизим кичкиналикларидаёқ мен бу муаммо ҳақида ибодат қилишни бошладим, то шу кунгача ҳам ибодат қилишдан тўхтаганим йўқ. Албатта, мен болаларимнинг ОИТСдан ўлишларини ёки Кристофер билан Аманда қонуний никоҳга киришларидан илгари невараларим туғилишини хоҳламайман. Ундан ташқари, мен уларнинг Худо Каломига қулоқ солмай, ўз вазифаларини бажармасликларини ҳам хоҳламайман. Инсон ўз жинсий истагини қондириш учун Худонинг борлигини, тинчликни, мурувват ва қувончни рад қилмаслиги кераклигини биламан. Бу жуда катта йўқотиш бўларди.
Бола ўсмир ёшга етгунгача ибодат қилишни қолдириш, ўшангача кутиш керак эмас. Ибодат қилишни ҳозирданоқ бошлаш зарур. Бугунги кунда айниқса шаҳват тўрларига тушиш жуда осон: ҳар қадамда болаларимизни очиқдан-очиқ афишалар, кино ва рекламалардаги саҳналар, журналлардаги расмлар таъқиб қилади. Болалар қалби доимо ўқлар нишонида бўлади. Агар биз, ана шуларнинг бари боламизни четлаб ўтади, деб ўйласак, хато қилган бўламиз. Чунки нафс жуда кучлидир. Болалар ота-оналарининг илтимос қилиб бажарадиган ибодатларига муҳтождирлар. Ҳатто ўғлингиз ёки қизингиз гуноҳ йўлига кирган бўлсалар ҳам, гуноҳни тан олиб, тавба қилиши,кечириши ва шифо олиши ҳеч қачон кеч эмас.
Муқаддас Китоб шундай дейди: «Ўзигагина ишонган аҳмоқдир, ақл билан юрадиган эса нажот топади» (Ҳикмат. 28:26). Болаларимиз ўзларининг бетайин туйғуларига эмас, балки Худога ишонишлари, уларнинг оқилу доно бўлишлари, хавфли қопқонларга тушмасликлари, фарзандларимиз Худо аҳдларига асосан иш кўришлари учун биз, ота-оналар, доимо ибодат қилишимиз зарур.
Жинсий ҳаётнинг поклиги — ёшликданоқ юришга ўрганиш керак бўлган Раббий йўлларидан биридир. Болангизни неча ёшдалиги муҳим эмас — у гўдакми, ёки ўсмирми, ё у ўттиз ёшдами, у иффатлими, ё жинсий тажрибага эгами — барибир, жинсий ҳаётининг поклиги ҳақида ҳозир ҳам, бундан кейин ҳамдоимо ибодат қилинг.
Мен ўғлим (қизим) ҳаётида турмуш ўртоғидан бошқа ҳеч ким билан никоҳдан ташқари алоқаси бўлмаслиги учун ибодат қиламан. Менинг боламни ёвуз мақсадли одам билан алоқа қилишдан ҳимояла, ёки бундай кишини унинг ҳаётидан қувиб сол! Ҳар қандай зулмдан уни ҳимоя қил. Уни бу дунёнинг бузуқ йўлларидан қайтар, Ўзингнинг огоҳлантиришингни ёдига сол: «…ким дунё билан дўст бўлишни истаса, Худога душман бўлади» (Ёқуб 4:4). У доимо Сенга ёқишга ҳаракат қилсин, ҳеч қачон бевафолик гуноҳини қилмасин. Унинг руҳини шаҳвоний ҳирсдан қутқар. Доимо Муқаддас Руҳ, хатарли вазиятларда ёрдамга келувчи сигнал сингари менинг фарзандимга Сенинг йўлларингдан адашганини кўрсатиб турсин.
Сенинг Каломингда шундай дейилган: «Синовга сабр-тоқат қилган одам бахтиёрдир. Чунки у синовдан ўтгач, Раббимизни севувчиларга насиб бўладиган ҳаёт тожига сазовор бўлади» (Ёқуб 1:12). Менинг боламни васвасага солганларида ёрдам бер, у ҳақиқатни ҳимоя қилишига, шаҳвоний истакларга «йўқ» дея олишига куч бер. Унинг руҳини мустаҳкамла, ҳаёти охирида абадий ҳаёт чамбарига эга бўла олиши учун тақводорларча ҳаёт кечиришга ўргат.
Худонинг иродаси шу: муқаддас бўлинглар, зинодан ўзингизни сақланглар. Ҳар бир одам ўз хотинини эплаб, муқаддас ва иффатли сақласин. Худони танимаган халқлар каби шаҳвоний ҳирсга берилманглар.
Овқат қорин учун, қорин ҳам овқат учун экан, лекин Худо уни ҳам, буни ҳам йўқ қилади. Бадан эса зино учун эмас, балки Раббимиз учундир, Раббимиз эса бадан учундир.
Бошингизга оддий инсоний васвасадан бошқа васваса келмаган. Худо эса содиқдир, У кучингиздан ортиқ васвасага тушишингизга йўл қўймайди, лекин васваса билан бирга тоқат қилишингиз учун иложини ҳам беради.
Лекин ҳар ким ўзининг эҳтиросига берилиб, алданиб васвасага дучор бўлади. Кейин эҳтирос ҳомиладор бўлиб гуноҳни туғади, гуноҳ эса етилиб, ўлимга сабаб бўлади.
25-БОБ
Фарзандларим туғилганларидан сўнг орадан кўп вақт ўтмай мен уларнинг бўлажак қаллиқлари учун ибодат қила бошладим. Мен бугун ҳам шу ҳақда ибодат қилаяпман, то уларнинг никоҳ кунларигача ҳам ибодат қилавераман. Шу билан бирга мен болаларимнинг қалбларида ҳеч қачон ажралиш истаги пайдо бўлмаслиги учун ҳам ибодат қиламан. Эҳтимол, кимларгадир бу ибодатларим вақтидан илгари қилингандай туюлар, аммо бу ундай эмас. Болаларимиз учун Исони ўз юрагига қабул қилиш қароридан сўнгги муҳим қадам уйланиш ёки турмушга чиқишдир. Чунки айнан шу иш уларнинг кейинги ҳаётларини белгилаб беради. Оиланинг бошқа аъзолари ҳаётига бу қадамнинг таъсири қанчалар кучли эканлигини гапирмаса ҳам бўлади. Бу йўлдаги нотўғри қўйилган қадам барча яқинларга зарар етказиши мумкин. Фарзандингиз учун ким энг яхши қаллиқ бўлишини фақат Худо билгани учун, У бу борада энг доно маслаҳатчи ҳамдир. Фақат Унинг фикри тўғри ва ҳал қилувчи бўла олади.
Муваффақиятсиз турмушни бошидан кечирган танишларим, эр-хотинларнинг қўполлиги, хиёнатлари, қайта турмуш қуришлар, бола туғилиши учун жуда кеч қурилган турмуш ёки ёлғизликдан азоб чекаётган танишларим ҳақида ўйлар эканман, уларнинг биронтасида ҳам болаларининг бўлажак қаллиқлари ва уларнинг оиласи учун ибодат қиладиган ота-оналари бўлмаганлигига ишонч ҳосил қиламан. Бошқа томондан, мен турмушларини бекаму кўст деса бўладиган ва юқорида айтиб ўтилган бахтсизликларнинг ҳеч қайсиси ҳаётларига рахна солмаган жуфтларни биламан. Бунинг ҳеч бир ғалати томони йўқ, чунки қачонлардир ота-оналари улар учун ибодат қилишган, ёки уларнинг ўзлари бўлажак умр йўлдошлари учун то Худо маъқуллаган тўғри инсонни танлаганларига ишонч ҳосил қилмагунларича ибодат қилишган. Бу одамлар бир-бирлари билан муносабатда енгилтакликка йўл қўймаганлар. Улар ўзлари учун Худо танлаган бўлажак умр йўлдошларига ўзларини пок сақлаганлар, бу йўлда яхши мукофот олганлар.
Менинг кузатувларим ва шахсий тажрибам эр-хотинлар иттифоқи самоларда бирикишига ишонч ҳосил қилишга сабаб бўлади. Албатта, агар биз икки инсонни ўз ҳукми билан боғлайдиган Зотга бу ҳақда ибодат қилсаккина амалга ошади.
Дабдабали тўйлар эр-хотинларга бахт бера олмайди. Фақат Худогина уларга бахт ато этади. Муқаддас Китобда шундай дейилган: «Инсоннинг юрагида ният кўп, лекин фақат Эгамизнинг айтгани амалга ошади» (Ҳикмат. 19:21). Келин билан куёвни оила ва турмуш борасидаги маслаҳатчилар эмас, балки Раббий тўғри йўлга йўналтира олади. Агар ёш келин-куёвлар маслаҳат учун Худога мурожаат қилсалар, Унинг қоидаларига риоя қилсаларгина бахтга эришадилар. Бизнинг ибодатимиз эса болаларимизни Худо амрини қидириш йўлларида ушлаб туради, уларни ўз туйғулари ва истакларига қул бўлишга имкон бермайди.
Муқаддас Руҳ турмушни мустаҳкамлайди: ажралиш руҳи эса уни емиради. Худонинг Руҳи болаларимизни тўғри йўлга бошлаши ва уларнинг келажакларини белгилаши учун ибодат қилиш керак.
Агар сизнинг ўғлингиз ёки қизингиз турмуш қурган бўлсалар, эр-хотинлар «ўзаро келишиб яшаб, низоларга йўл қўймай, фикр-хаёлда якдил бўлишлари» (1 Кор. 1:10) учун ибодат қилинг, чунки «…ўз ичидан бўлиниб кетган уй абгор бўлади» (қаранг: Матто 12:25). Уларнинг уйларида муносабатларига рахна солувчи ажралиш руҳи бўлмаслиги учун ибодат қилинг. Агар ўғлингиз ё қизингиз ажралган бўлсалар ҳам, бузилган оиланинг қайта тикланиши учун, бундан сўнг уларнинг дилларига ажралиш ҳақидаги фикр кира олмаслиги учун ибодат қилинг.
Болангиз неча ёшдалигидан қатъий назар, унинг турмуши учун ибодат қилинг. Ажралиш одатий ҳолга айланди, у доимо ёшлар ҳаётига хавф солиб туради. Келинглар, биргаликда унга қарши турайлик, ўзимизни ва болаларимизни Исо Масиҳнинг Муқаддас Руҳи, Худонинг Ўғли куч-қудрати билан ҳимоя қиламиз.
Шундай қилгинки, менинг болам учун белгиланган умр йўлдоши яхши инсон бўлсин, Сенинг аҳдларингга риоя қилсин. У менинг боламни бахтли қилсин; менинг ўғлимга (қизимга) оддий хушторлик билан севгининг фарқини тушунишига ёрдам бер. Агар у ўзи турмуш қуриши керак бўлмаган кишига қизиқиб қолса, эй Раббий, Сендан илтимос, бу муносабатларни бузиб ташла. Ҳар қандай турмушнинг марказида Сен турмасанг, у мустаҳкам бўла олмаслигини тушунишга ёрдам бер. Агар Сен бу эру хотинлик иттифоқини дуо қилмасанг, ҳеч ким уни дуо қилмайди, чунки Сенинг Каломингда шундай дейилган: «Агар уйни Худо қурмаса, қурувчилар бекорга ишлайди…» (Забур 126:1). Мен Сенга ибодат қиламан: фарзандимга оиланинг асоси бўладиган турмуш қуришига ёрдам бер.
Менинг ўғлим (қизим) ўзига умр йўлдоши танлаганда, турмуш қуришга аҳд қилганда, Эй Раббий, Сендан илтимос, ўғлимнинг (қизимнинг) танлагани Раббийнинг одами бўлсин, Сенга садоқат ила хизмат қилсин, Сени севсин, Сен белгилаган йўлдан юрсин. Менинг фарзандим ўз ҳаётида фақат бир маротаба турмуш қурсин. Унинг эру хотинлик ҳаётида на ақлий, на руҳий, на жисмоний зулмга жой бўлмасин. Аммо унинг ҳаётини ақлий, руҳий, жисмоний бирлик боғлаб турсин. У ажралиш руҳига тобе бўлмасин. Мен боламнинг ажралиш, келишмовчилик, зулм қилиш руҳидан озод бўлиши учун ибодат қиламан. Уларнинг ҳар бири дилига садоқатни асраш истагини сол, ҳар қандай садоқатни бузиш хоҳишини нарироқ қил.
Боламнинг танлагани ягона ёри ва бутун ҳаётидаги солиҳ дўсти бўлсин, уларнинг муносабатларида содиқлик, илиқлик, бир-бирларини тушуниш ва кечириш, ўзаро қўллаб-қувватлаш, то ҳаётларининг охиригача бир-бирларига бўлган севги ҳукм сурсин.
Бироқ олам яратилгандан бошлаб Худо инсонларни эркак ва хотин қилиб яратган. «Шунинг учун эркак киши ота-онасидан бошқа бўлиб чиқиб, хотинига боғланиб қолади, иккаласи бир тан бўладилар.» Шундай қилиб, улар энди иккита эмас, битта танадир. Худо уларни битта қилиб бирлаштирган экан, ҳеч ким ажратмасин.
Никоҳ ҳамманинг кўзида эътиборда бўлсин, ётоғингиз беғубор бўлсин. Чунки зинокорлару фоҳишларни Худо ҳукм қилади.
Бирортаси хотинидан ажралиб, бошқасига уйланганда, зино қилган бўлади.
Бундан ташқари сизлар Эгамнинг қурбонгоҳини кўз ёшингиз билан ювасиз, фарёд қилиб фиғон чекасиз, чунки энди Худо назрларингизни қабул қилмас, улардан мамнун бўлмас. «Нима учун?», деб сўрайсиз. Чунки сиз ёшлик чоғингизда уйланган хотинингизга бевафолик қилдингиз. Ахир, у сизнинг умр йўлдошингиз, никоҳ аҳдингиздаги хотинингиз-ку! Эгамизнинг Ўзи сизнинг орангизда гувоҳдир. Эҳтиёт бўлинг, орангизда ҳеч ким ўз хотинига хиёнат қилмасин. Чунки Худо сизларни бир тан-бир жон қилган-ку! Энди Худо сизлардан нимани кутяпти? Ҳақиқий художўй зурриётни кутяпти. «Мен ажралишдан нафратланаман», — дейди Исроил халқининг Худоси — Эгамиз. «Хотинингизга қилган бундай шафқатсизликдан нафратланаман», — дейди Сарвари Олам. Шу боис ҳушёр бўлинглар, хиёнат қилманглар.
26-БОБ
Агар бирон нарса учун болаларимдан кечирим сўрашимга тўғри келиб қолса, мен ҳар доим уларга: «Мен сени кечирдим, деган гапларингизни кутаман», деб таъкидлайман. Мен улардан бу иборани жуда
«Кечириш — бу сизларнинг хоҳишингиз, — деб тушунтирардим мен Кристофер ва Амандага. — Бошқаларни кечирмай, сиз ўлимни у ёки бу кўринишда ҳаётингизга кириб келишига йўл берасиз.Кишини кечириш учун энг яхшиси у учун ибодат қилишни бошлаш керак. Аввалига бу унча осон бўлмайди, аммо кечиришга қарор қилгандан кейин кечиришни бошлаб, бизнинг ибодатимизга муҳтож янада кўп муаммоларни кўра бошлаймиз, юрагимиз ҳам бизни хафа қилган кишига нисбатан кўпроқ илийди».
Ўзгалардан кечиримни кутаётган жуда кўп оилаларни биламан. Улар кечиришни хоҳламайдилар; улар ўзгалар кечиришни
Фарзанд ўз ота-онасини фақат ҳурмат қилибгина қолмай (бу учун унга бутун ҳаёти давомида Раббий марҳамати ваъда қилинган),эҳтимол, оғир оқибатларга эга бўлган хатолари ва қилмишлари учун кечириши ҳам керак.Улар опаларини ҳам, акаларини ҳам, хола-амакиларини ҳам, буви-боболарини ҳам, дўсту душманларини ҳам, ҳаттоки ўзларини ҳам кечиришлари керак. Буларнинг ҳаммасида биз уларни қўллаб-қувватлашга мажбурмиз. Агар биз болаларимизни кечиришга ўргатмасак, биз уларнинг ҳаётида золимликка ва кулфатларга пойдевор қўйган бўламиз.
Бизнинг болаларимиз юракларини юмшата олишлари учун, биз нафақат уларни кечиришга, балки ибодат қилишга ҳам ўргатишимиз керак.Кекчилик, шафқатсизлик шунчалар тез ҳаётимизнинг бир қисмига айланадики, биз ўз елкамизда қанчалар оғир юк кўтариб юрганимизни ҳатто сезмаймиз ҳам.
Ниҳоят, бошқаларни кечириш — бу уларнинг қилмишларини
Муқаддас Китоб шундай дейди: «…Шунинг учун Эгам кутмоқда Сизларга шафқат кўрсатай, дея. Мана У қўзғалмоқда, Ўз меҳрини кўрсатай, дея» (Ис. 30:18). Ўзимизни кечира олмаслигимизниХудо олдида тан олиб, биз Унинг марҳаматига эга бўламиз, озод бўламиз. Худо ҳаракат қила бошлашини хотиржамлик билан кутамиз. Ахир, бу шунга лойиқ эмасми?! Ахир, бу ўз юрагини золимлик турмасида ушлаб, касалларга ва азоб-уқубатларга ҳаётимиздан жой беришимиздан яхши эмасми?!
Доимо уни калтаклайдиган отани ўғил қандай қилиб кечириши мумкин?! Она қандай қилиб қизини ўлдирган маст ҳайдовчини кечириши мумкин?! Ёки қизни зўрлаган тоғани қандай кечириш мумкин?! Ўзига раҳм-шафқат қилмаган инсон қандай қилиб ўзгага шафқат қилиши мумкин?! Агар бу одамлар Худога ишонмасалар, Унинг тўла кечиришини қабул қилмасалар ва англамасалар, ҳеч ҳам кечира олмайдилар. Бизга ҳаётни ва бутун вужудимизнинг янгиланишини олиб келувчи Худодан мутлақ ва сўзсиз кечиримни қабул қилган вақтимизда кўзимиздан қуюлаётган қувонч кўз ёшларига ҳеч нима тенг кела олмайди. Павлус шундай деган: «…мен ўзимни муродимга етишганман деб ўйламасам-да, бир нарсанигина ўйлайман: орқамда қолганларни унутиб, олдимдагиларга кўз тикаман. Худо Исо Масиҳ орқали мени олий мақсадга чорлади» (Флп. 3:13-14).
Агар биз ўтмишимизга боғланиб қолсак, Худо бизга белгилаган умрни кечира олмаймиз. Исо шундай деган: «Раҳмдил бўлганлар бахтлидир, чунки улар раҳм-шафқат топур» (Матто 5:7). Келинглар, болаларимиз учун ибодат қилайлик; уларни одамларга мурувватли бўлишлари учун ибодат қилайлик, токи ҳеч нарса уларнинг ўзларига Раббий мурувватини сезишларига халақит бермасин. Улар қулай шароитда одамларга: «Мен сени кечираман» дейишни ўрганишлари учун ибодат қилайлик. Токи дард, алам аччиғи улар билан Худо ўртасида девор бўлмасин, бизнинг ибодатларимизга қаршилик қилмасин. Биз билан сизда ҳозир бу деворни бузиш учун вақтимиз йўқ. Биз ибодат қилишимиз керак бўлган жуда кўп муаммоларимиз бор.
Эй Худойим, Сенинг Каломингда шундай дейилган: «Кимки биродарини севса, у нур ичида яшайди, қоқинишга йўл қўймайди. Аммо биродаридан нафратланган киши қоронғуликда бўлади. У қоронғуликда юради-ю, қаерга бораётганини билмайди; чунки қоронғиликда унинг кўзлари кўр бўлган» (1 Юҳ. 2:10-11). Мен қачон кек сақловчи ва шафқатсиз бўлганимни кўрсат, чунки мен бундай бўлишни асло хоҳламайман. Мен ўзим бораётган йўлни аниқ кўришни истайман. Болам учун ҳам мен ана шуни хоҳлайман: у доимо кечириш ва меҳр-муҳаббат нурларида юрсин. Фарзандим барча оила аъзоларини, дўстларини ва бошқа одамларни кечиришига ёрдам бер. У Сенинг меросингга эга бўла олиши учун унга ўтмиш кишанларидан озод бўлишни ўргат. Унинг юрагида алам, кўролмаслик, ғазаб яширинишига йўл қўйма, улар пайдо бўлган заҳоти Сенга шу туйғуларини очишига уни ўргат.
Эй Раббий, Сендан илтимос, менинг боламни олдинги гуноҳлари ва муваффақиятсизликлари учун ўзи ўзини кечиришга ўргат. У ҳеч қачон Сени, эй Худойим, ўзининг ҳаётида юз берадиган бахтсизликлар туфайли айблай олмасин. У ўз душманларини севиши, уни лаънатлаганларни дуо қилиши, уни ёмон кўрадиганларга ёрдам бериши, уни хафа қилиб ҳайдаганлар учун ибодат қилиши учун худди сен ўргатгандай ибодат қиламан (қаранг: Матто 5:44-45). Исо номи билан ўтиниб сўрайман, токи менинг болам Сен унинг гуноҳларини кечирганингни тушуниб яшасин, буни тушунганидан қувончга тўлсин.
Ҳар қандай ёмон ният ва гина-кудурат, ҳар қандай қаҳру жаҳл, нолиш ва ғийбатчиликни ўзингиздан соқит қилинглар. Бир-бирингизга кўнгилчан ва меҳр-шафқатли бўлинглар. Худо сизларни Масиҳ ҳақи кечиргани каби, сизлар ҳам бир-бирингизни кечиринглар.
Агар сиз бошқаларнинг айб-гуноҳларини кечирсангизлар, самовий Отангиз ҳам сизни кечиради. Бироқ, агар сиз бошқаларнинг айб-гуноҳларини кечирмасангизлар, Отангиз ҳам сизни кечирмайди.
ғазабланган подшоҳ ҳамма қарзини тўламагунича бандасини азоб берувчиларнинг қўлига топширибди. Шунингдек, агар сизларнинг ҳар бирингиз ўз биродарингизнинг гуноҳини чин кўнгилдан кечирмасангиз, Менинг самовий Отам ҳам сизларга худди шу йўлни тутади.
Одамнинг ақли жаҳлини тияди, гуноҳни кечириш унга шуҳрат келтиради. Подшоҳнинг ғазаби шернинг ўкиришига ўхшайди, муруввати эса майсадаги шабнам кабидир.
Ибодат қилиб турганингизда, бирортасига адоватингиз бўлса, кечириб юборинг, чунки осмондаги Отангиз сизнинг ҳам гуноҳингизни кечириб юборади.
27-БОБ
Сиз қачонлардир ўз қилмишларини тан олган, уларга тавба қилиш ва кечирим сўраш ўргатилмагани учунгина доимо ўзларини айбдор ҳис қилиб яшайдиган болаларни кўрганмисиз? Бундай болаларнинг юзлари ҳукмдан озод бўлган болаларнинг юзларидай хотиржам ва ёруғ эмас. Муқаддас Китоб шундай дейди: «Унга боққанлар зиё олдилар, уларнинг асло юзлари шувут бўлмас» (Забур 33:6). Ўз хатоларини тан оладиган фарзандлар, хатоларидан пушаймон бўладилар, ўзгарсам деб хоҳлайдилар, ҳатто уларнинг ташқи кўринишлари ҳам ўз гуноҳларини яшираётган ва ўзгаришни хоҳламайдиган тенгдошлариникига сира ўхшамайди.
Ўз гуноҳларини тан олиш ва тавба қилиш — бу болаларимиз албатта риоя қилишни ўрганишлари керак бўлган икки ҳаётий қоидадир. Чунки тавба қилинмаган гуноҳдан улар билан Худо ўртасида девор пайдо бўлади. Чин маънода гуноҳдан юз ўгириш ва уни ҳеч қачон такрорламаслик қарорини қабул қилишни билдирган сизнинг болангиз қуйидаги сўзларни айтсагина тавбаси амалга ошади: «Мен буни қилдим. Мен қилган ишимдан пушаймонман, буни такрорлашни хоҳламайман». Тавба қилинмаган гуноҳ болангизни тутқинликда азоблайди, бу унинг юзида, хулқида ва қилмишларида ўз аксини топади.
Итоат қилмаган Исроилга Худо юзланиб шундай деди: «Шунда шаънингизга доғ туширган жирканч ишларингизни эслаб ўз-ўзингиздан ҳазар қиласизлар». (Ҳзқ. 20:43). Тавба қилинмаган гуноҳларимиз учун ўзимизга нисбатан худди шундай нафратни
Мен доимо болаларимнинг гуноҳ қилганларини улар ўз қилмишларини тан олишларидан илгариёқ уларнинг юзларидан билиб олардим. Кейин улар менга бу гуноҳни беркитиш қанчалар қийин бўлганлиги ҳақида сўзлаб берардилар.
«Бунинг сабаби — Худодан билишим керак бўлган нарсаларни менга аён қилишини сўрадим, — дедим уларга, —Муқаддас Руҳ доимо менга сизнинг нотўғри қилмишларингиз ҳақида айтиб беради».
Фарзандларимнинг соф кўзлари хиралашганини кўрган заҳотим мен Худодан, болаларимнинг яширин гуноҳларини менга аён қилгин, деб сўрардим. Гуноҳларини тан олиб, тавба қилиб, керакли жазони олганларидан сўнг Кристофер ва Аманда бутунлай ўзгардилар: уларнинг елкаларидаги оғир юк тушиб кетгандай бўларди. Гуноҳ қалбни заҳарлайди, тавба қилинмаган гуноҳ эса инсоннинг қаддини букади, афтини ўзгартиради, унинг қиёфасини ғамгин қилиб қўяди. Тавба қилинмаган гуноҳ ва азоб чекаётган юрак ҳаётга ёруғлик, ишонч ва озодлик келтиради.
Мукаммал бола бўлмаганлиги сабабли, биз Худодан уларнинг юракларида яширинган ҳар қандай тавба қилинмаган гуноҳларини бизга кўрсатишини сўраймиз, токи бу гуноҳ жиддий кўнгилсизликларга сабаб бўлмай туриб, биз унга чора кўра олайлик. Буларнинг барини Худо қилади, чунки фақат: «Худо бунинг ҳисобини сўрамасмиди? У юрак сирларини билади-ку!» (Забур 43:22). Биз ҳаммамиз хотинларини урадиган, болаларига кун бермайдиган ёки тўхтовсиз «қувноқ» ҳаёткечирадиган «ёқимли ва одамшинаванда» эркаклар ҳақида эшитганмиз. Бундай одамнинг юрагида тавба қилинмаган гуноҳ борлигига ишонч ҳосил қилаверинг. Болаларимиз юрагидаги ҳар қандай яширин гуноҳ энг кўнгилсиз оқибатларга сабаб бўлишига шубҳа қилмаса ҳам бўлади. Уни очиш пайти келди. «Гуноҳларингиздан воз кечинглар, ўзингиз учун янги юрак ва янги руҳ олинглар! Нима учун сизлар ўлишингиз керак, эй Исроил халқи?! » (Ҳзқ. 18:31).
Худодан юрагингиздаги ёки болангизнинг юрагидаги ҳар қандай тавба қилинмаган гуноҳни сизга очишини сўранг, токи кейинчалик бу гуноҳ учун қалб ва тана соғлиги орқали тўлашга тўғри келмасин.
Гуноҳ ўлимга олиб келади. Тавба қилиш ҳаётга олиб келади. Биз ўз гуноҳларимизни Раббийни кўзини очиш учун тан олмаймиз, У бусиз ҳам ҳамма нарсани ўзи билади. Тавба қилиш ҳаммасини қайтадан бошлаш ва покланишимиз учун бизнинг имкониятимиздир. Бизнинг болаларимиз бунга биздан кам муҳтож эмаслар.
Эй Худойим, боламнинг ҳар қандай яширин гуноҳларини аён қил, фарзандим улар учун тавба қилсин, қилган гуноҳидан пушаймон бўлсин, кечирсин. Сенинг Каломингда шундай дейилган: «Қандай бахтли гуноҳи ўтилган, қонунсиз ишлари авф бўлган одам!» (Забур 31:1). Мен фарзандим ҳеч қачон ўз гуноҳини яширмаслиги, доимо чин дилдан тавба қилишга тайёр бўлиши учун ибодат қиламан. У Сенга мурожаат қилиб шундай десин: «Кўргил-чи, йўлимда бирон хафалик бормикин? Абадият йўлига мени йўналтиргин!» (Забур 138:24). У ҳеч қачон айбдорлик туйғусининг зилдай тошини кўтариб яшамасин, доимо пок виждон билан, эй Худойим, Сен уни Масиҳ орқали кечирганингни билиб яшасин. Мен Сендан яна шуни ўтиниб сўрайман: унинг юраги доимо Сенга қарасин, юзи эса доимо қувонч ила нурланиб турсин.
Эй маҳбубларим, агар виждонимиз бизни қийнамаса, Худо олдида дадил бўламиз ва Ундан нимаики сўрасак, У беради. Чунки биз Унинг амрларини бажо келтириб, Унга мақбул бўлган ишларни қилаётирмиз.
Бадкирдор йўлидан қайтсин, Гуноҳкор ниятидан қайтсин, Улар Эгамизга қайтсин, Эгамиз уларни афв этади, Улар Худойимизга қайтсин, У кўп марҳаматлидир.
Эгамиз Раббий шундай айтмоқда: «Эй Исроил халқи, Мен сизларни қилган қилмишларингиз учун ҳукм қиламан. Гуноҳларингиздан тавба қилинглар! Акс ҳолда қабиҳлигингиз ўз бошингизга етади.
Ўз гуноҳларини яширган ютуққа эришмайди, уларни тан олиб, воз кечган марҳамат топади.
Шундай қилиб, гуноҳларингизнинг ўчирилиши учун тавба қилинглар ва Худога илтижо этинглар,токи Худо сизларга фароғат кунларини бахш этсин ва азалдан тайинлаган Исо Масиҳни олдингизга юборсин.
28-БОБ
Сиздашундай пайт бўлганми — болангизнинг ҳолатидаги ўзгариш бор ёки ўзини тутишида сизни хавотирга соладиган нимадир бор, аммо сиз хавотирлигингиз сабабини тушуна олмаяпсиз? Агар шундай бўлса, Сизга Худо ато қилган ички сезгиларингизга қулоқ тутинг, ундан бўлиб ўтаётган воқеаларнинг сабабини сўранг. Сиз ҳамма нарсани биладиган ва Ундан биз хоҳлаган маслаҳатимизни сўрай оладиган бутун оламнинг Яратувчиси билан алоқа қила оласиз.
Болаларингиз чеҳраларида айбдорлик ифодасини ҳеч кўрганмисиз? Аммо унинг сабабини тушунмай хуноб бўлганмисиз? Бошқача қилиб айтганда, гап қандайдир гуноҳ иш ҳақида эканлигини сиз сезгансиз, аммо сизда далил-исбот бўлмаган. Ана шундай ҳолларда мен доимо Худога шундай ибодат қилардим: «Эй, Худо, ақлсизлигимни Ўзинг биласан, айбдорлигимни Сендан яширмайман» (Забур 68:6). «Боламга нималар бўлаётганини менга аён қил». Ва ҳар сафар болам йўл қўйган гуноҳларни Худо кўрсатиб берарди. Бир марта болаларимдан бири хонасига яширин тарзда мен ейишга рухсат бермаган егуликни олиб кирган. Бошқа сафар болаларим ўз мақсадларига эришиш учун ёлғон гапиришди. Аммо ҳар сафар менинг ибодатларимдан
Мен доимо болаларимга ота ва онани алдашга ҳаракат қилмаслик кераклигини уқтирардим, чунки Худо уларга барибир ҳақиқатни кўрсатади. Тез орада улар менинг сўзларим тўғрилигига ишонч ҳосил қилдилар.
Мен бир воқеани жуда яхши эслайман. Бу воқеа Аманда етти ёшга кирганда бўлиб ўтган эди. Ҳар куни эрталаб докторнинг кўрсатмалари асосида мен унга витаминлар — учта майда драже берардим. Одатда мен уларни кичкина ликопчага солиб, Аманданинг тарелкаси ёнига қўярдим. Бошида у инжиқлик қилиб, витаминларни ейишни хоҳламади. Аммо кейин ҳаммаси изга тушиб кетди, унинг барча арз-додлари ва эътирозлари тўхтади. Аммо мени доимо Аманданинг хулқида нимадир хавотирга соларди, мен ниманидир сезардим, аммо хавотирим сабабини айтиб бера олмасдим.
Мен Худога юзландим: «Эй Худойим, мен Аманданинг ҳаётида кўришим керак бўлган, аммо кўра олмаётган нарсани менга аён қил».
Кейинги бир неча кун давомида деярли ҳеч нарса юз бермади. Мен ҳам бу ҳақда жиддий ўйлаб кўрмадим, чунки кўчиш учун ашқол-дашқолларни йиғиштириш билан банд эдим. Йирик уй жиҳозларини ортиш учун ишчилар келган куни, биз болалар стуллари ўтирғичларидан ёстиқларни еча бошладик. Мен Аманданинг стулининг ёстиғи тагидан йигирма олтита драже топиб олдим. Мен кўзларимга ишонмасдим. Эримга топилган витаминларни кўрсатдим. Биз кулгимизни яшира олмасдик, аммо қизимиз билан жиддий гаплашишимиз кераклигини тушунардик.
Биз яна бешта ёстиқни ечиб олдик. Яна тўрт ёстиқ тагидан йигирмата ёки ўттизта витамин топиб олиб жуда ҳайрон бўлдик. Аманда столидан четда турган стулдагина ҳеч нарса йўқ эди. Бу сафар биз узоқ кулдик.
Аманда мактабдан келгач, бизнинг жиддий чеҳрамизга кўзи тушди. Унинг олдида стол устида витаминлар тўлдирилган ликопча ва кружкада сув турарди. Унга қатъий шарт қўйилди: агар бу витаминларнинг барини у бир мартада ейишни хоҳламаса, нималар қилганини у тушунтириб бериши керак.
Бу воқеа кулгули, унчалик муҳим туюлмаслиги мумкин. Аммо қизимнинг бу ҳийласи очилмай қолганда, у кейинчалик катта ёлғонга айланиб кетиши табиий ҳол. Кейин яна ёлғон, ва яна. То ёлғон қизимиз ҳаётида одатга айлангунча давом этган бўларди. Худо бизга бундай нарсаларни бошқа бирон жиддий воқеа
Болангиз билан нохуш воқеа юз бераётганини сезсангиз, унинг ғалати ҳолатининг сабаби яширин гуноҳ бўлмаслиги ҳам мумкин. У бирон нарсадан қўрқаётган ёки нимадир унинг жонини оғритаётган бўлиши мумкин. Эҳтимол, у умидсизликка ёки саросимага тушган бўлиши мумкин, ҳасад қилаётгандир, манманлик ёки худбинлик тўрига тушиб қолгандир. Буни аниқ билиш асло мумкин эмас; бу ҳакда, энг яхшиси, Худодан сўраш керак. Ҳатто, агар сиз шу пайтдаги вазият ҳақида аниқ тасаввурга эга бўлмасангиз ҳам, барибир ибодат қилинг. Исо бизга бундай вазиятда айтиладиган сўзларни қолдирган: «Ёвуз шайтондан халос қилгин» (қаранг: Матто 6:13). Баъзида биздан ўткир зеҳн талаб қилинмайди; биз фақат Худодан, болаларимиз ҳаётини Ўзингнинг Руҳинг кучи билан ёритгин: болааримизни бало-қазолардан асрагин, деб сўраб ибодат қилишимиз керак. Муҳими — бу ҳуқуқимиздан кўз юммаслигимиз керак.
Ҳатто, агар болангизнинг хулқи ўзингизга ғалати туюлмаса ҳам, ибодат доимо таъсир қилади, самарали бўлади. Фарзандлардан доимо ҳар хил сабабларни кўрсатиб, шубҳаланмаслик керак. Улар атрофида доимо гирдикапалак бўладиган, улар ҳаётида ўзлари учун қулай фурсатни пойлаб юрадиган қалбларнинг душманларидан шубҳаланиш лозим. Раббий Каломи бизни шундай деб огоҳлантиради: «Ҳушёр ва бедор бўлинглар. Душманингиз иблис бировни ютиб юбориш учун излаб, шердай бўкириб кезиб юрибди» (1 Бут. 5:8). Кейинги оят бизнинг ишимиз учун аниқ кўрсатма беради: «
Болам билан тўғри мулоқот қила олишим учун менга донолик ато қил. Шайтоннинг зимдан иш кўришини мен биламан, шунинг учун Сенга суянаман, Эй Худойим, мен билишим керак бўлган нарсани ўзимга аён қилишингни сўрайман. Мен саросимага тушганимда, болам учун хавотир олганимда керак бўладиган ибодатни менга ўргат. Мендан беркитилган ҳамма нарсани менга кўрсат, барча сирлар очилсин. Агар мен нимадир қилишим керак бўлса, нима қилишни менга кўрсат. Менга боламни тарбия қилишда берган ёрдаминг учун Сенга миннатдорчилик билдираман.
Эй Худойим, бугун мен ўғлимни (қизимни, болангизнинг исми) Сенинг қўлларингга топшираман, Сендан илтимос қиламан: уни тўғри йўлга бошла, ҳимоя қил, ҳаётидан ўрин олишга интилаётган гуноҳни унга кўрсат. Унинг юрагини забт қилмоқчи бўлган шайтон билан кураша олиши учун боламга куч бер. Боламга душман яқинлашаётганини сезишни ўргат, токи зарур пайтда у Сени қидирсин, Сендан таянч ва бошпана топа олсин. У Сенга шундай сўзлар билан мурожаат қила олсин: «Яширин хатолардан мени поклагин…!» (Забур 7:13).
Мен Сенинг Каломингни барчага ёяман: «Раббий уни ҳар қандай ёмон ишлардан халос қилади ва Ўзининг самовий Подшоҳлигига соғ-саломат киргизади…» (2 Тим. 4:18).
Осмон Шоҳлигининг очқичларини сенга бераман. Ер юзида сен нимани боғласанг, осмонда ҳам боғланган бўлади. Ер юзида сен нимани ечсанг, осмонда ҳам ечилган бўлади.
Шундай қилиб, улардан қўрқманглар! Чунки очилмай қоладиган ҳеч қандай яширин нарса йўқ, маълум бўлмайдиган ҳеч қандай сир ҳам йўқдир.
Фосиқ албатта жазосиз қолмайди, солиҳнинг эса авлодлари ҳам нажот топадилар.
Эй Эгам, Сенга ишонурлар Сени танийдиганлар, Сенга юз бурганларни Ўзинг тарк этмассан.
Менга илтижо қилсанг сенга жавоб бераман, сен билмайдиган буюк ва ақл бовар қилмайдиган сирларни сенга айтаман.
29-БОБ
Менинг болам нотаниш одамнинг машинасига ўтириш мумкин эмаслигини билармикан? Чуқур сув ҳавзалари ёнида ўйнаш мумкин эмаслигини-чи? Бу хавфлими? Менинг ўғлим ёки қизим гиёҳвандлик моддасини татиб кўришни таклиф қилаётган тенгдошларига «йўқ» дея оладими? Менинг ўғлим ўзига умуман мос келмайдиган қизга, менга турмушга чиқ, деб таклиф қилмайдими? Фарзандларим яқинлашиб келаётган хавфни олдиндан сеза олармиканлар? Болаларимизнинг бехавотирлиги ва хотиржамлиги кўп вазиятларда уларнинг ўз қарорларига боғлиқдир. Аммо ана шу қарорларнинг оқибатлари ҳақидаги фикр ҳар қандай ота-онани ҳам ваҳимага солади.
Агар болаларимиз эсли, ҳушли бўлмасалар, ҳақиқат ва ёлғонни ажрата олмасалар, Худо овозини эшитмасалар, биз улар қабул қиладиган қарорларнинг тўғрилигига ишонч ҳосил қила олмаймиз. Бундай марҳаматларга эришишнинг ягона йўли — бу Худодан шуларни ҳадя қилишни сўраб ибодат қилишдир. Муқаддас Китоб бизга шундай дейди: «Агар сизлардан бирор кишининг ҳикмати камлик қилса, ҳаммага самимият билан, таъна қилмасдан берувчи Худодан сўрасин, Худо унга беради» (Ёқуб 1:5).
Қачонлардир сизда ҳаётингиз вазиятларини Худо бошқараётгани ҳақида туйғу пайдо бўлганми? Масалан, сиз қилган қарорингиз биринчи қарашда ғалати бўлиб кўринади, аммо оқибатда эса у тўғри бўлиб чиқади. Эҳтимол, бир куни сиз светофор рухсат берса ҳам чапга бурилмадингиз. Аммо агар бурилганингизда қизил чироқка қарамай учиб келаётган машинага урилиб кетган бўлардингиз. Сиз тўғри йўл тутдингиз, лекин бу сизнинг хизматингиз эмас. Баъзилар буни тасодиф деб аташади, мен эса бунда Худо хизматини кўраман.
Биз болаларимиз ақлли, эсли-ҳушли бўлишларини хоҳлаймиз. Чунки катта бўлиб, улар ҳаётларида қанчадан-қанча муҳим қарорлар қабул қилишлари керак. Менинг ўғлим ўрта мактабни тугатиб, муайян бир қарор қабул қилиш вазифаси олдида турганда, мен нафасимни ичимга ютиб, бир ўзим у учун ибодат қилардим. «Раббий, унга ақл бер, ҳар бир қилган ишини Ўзинг аниқ бошқар». Худо бу ибодатимга жавоб берди. Ўшанда Кристофер қабул қилган қарори тўғри эканлигига биз бугун ишонч ҳосил қиляпмиз, унинг бу қилмишининг асл сабаблари эса фақат Худога аёндир.
Муқаддас Китобда бу ҳақда жуда яхши айтилган: «Ақлли ўғил отани хурсанд қалади, аҳмоқ ўғил эса — онанинг шўри» (Ҳикмат. 10:1). Ҳақиқатдан ҳам, ўғли тўғри қарор қабул қилса,отасидан ҳам кўра ким кўпроқ севинади, ёки ўғли ахмоқлик қилган онадан кўпроқ ғам чекадиган одам бормикан?Оятлар бизни: «Агар ақлли бўлишга даъват қилинсак», худди хазина ахтаргандек «уни ахтарсак», ўшанда Худо ҳақидаги билимларни эгаллаймиз» (қаранг: Ҳикмат. 2:3-5) деб ўргатади. Мен ишонаманки, биз муҳтожлик сезган барча билимлар, маълумотлар, донишмандлик Худода мужассамдир. Келинглар, Худога ибодат ила мурожаат қилайлик, ўзимизни бахтсизликлардан асрайлик.
Сенинг Каломингда шундай дейилган: «Эгамиздан қўрқиш — доноликнинг бошидир, Худони билиш — идрокдир» (Ҳикмат. 9:10). Сенинг қудратингдан қўрқиш ва Сени тан олиш фарзандим ҳаётининг пойдеворига айлансин. У хато қилмаслик учун муҳим қарор қабул қилишдан илгари доимо Сенга мурожаат қилсин. Ақлнинг барча хазиналари ва ҳамма билимлар Сенда эканлиги ҳақидаги, биз сўраган пайтимизда уларни беғараз бизга беришинг ҳақидаги ҳақиқатни унга оч. Эй Худойим, у донишмандликни Сендан ахтарсин. Эй Парвардигор, Сендан ўтиниб сўрайман: у тинчлик ва ҳаёт йўлидан бориши учун, сўраган ҳамма нарсасини унга ортиғи билан бер.
Солиҳ отасининг бошини кўкка етказади, доно фарзанд уни хурсанд қилади. Ота-онанг сендан хурсанд бўлсин, сенга ҳаёт берган онанг шод бўлсин.
Доноликнинг боши шудир, доно бўл, бор-йўғингни бериб бўлса ҳам идрок ол. Уни ҳурмат қил, сени кўкка кўтаради. Уни қучгин, сени шон-шуҳратга эриштиради.
Эгамнинг қонуни мукаммалдир, Бизга у янги куч ато этади, Эгамнинг фармонлари ишончлидир, ғўр ёшларга донолик беради.
Юрагингга донолик киради, руҳинг эса билимдан завқланади. Фаҳм-фаросат сени ҳимоя қилади, ақл-идрок эса қўриқлайди. Ёмон йўлдан, ёвуз гапирадиганлардан асрайди.
Доноликка эришган,ақл-идрок топган қандай бахтлидир! Чунки унинг нафи кумушдан, фойдаси эса олтиндан ҳам афзалроқдир. У жавоҳирлардан ҳам азиздир, сен тилаган бирор нарса Унга тенг келмайди. Унинг ўнг қўлида узоқ умр, чап қўлида эса бойлик ва шон-шуҳрат бор. Йўли — шодлик йўли,барча сўқмоқлари тинчдир. Донолик уни ушлаб турганлар учун ҳаёт дарахти кабидир, Уни асраганлар эса бахтлидир.
30-БОБ
Мен ўсмирларнинг ота-оналаридан: «Менинг ўғлимни ҳеч нарса қизиқтирмайди», «Менинг қизим уйда худди бир нарсасини йўқотган одамдай мақсадсиз юради», «Ўғлимни мактабдан ҳайдашяпти, унга эса барибир», «Менинг қизим ҳаётга бўлган қизиқишини бутунлай йўқотган» каби сўзларни жуда кўп эшитганман. Ушбу воқеаларнинг ҳаммасида болалар яшашнинг мазмунини йўқотиб қўйганлари учун азоб чекканлар. Йўқотганларига сабаб шуки, улар Худога ва Унинг Каломига ишонмайдилар.
Ишончи йўқ болаларга яшаш жуда қийин. Улар ҳаётнинг яхши томонга ўзгаришига умид қилмайдилар, ҳаётдаги ўз вазифаларини тушуниб етмайдилар. Бундайлар соатлаб телевизор олдида ўтирадилар, бу ҳар куни, ҳар ой давом этади. «Саргузашт» ахтариб кўчаларда санғийдилар, одатда ахтарганларини топадилар. Худога ишонмайдиган болалар ўз вақтларини худди ўзларидай эътиқодсиз болалар билан ўтказадилар. Бу тарбияси қийин деб аталадиган болаларнинг муаммосидир. Бундайлар Исо улар учун ҳалок бўлганини билмайдилар (қаранг: Рим. 5:8), улар Севгувчи Худонинг фарзандлари эканликларини (қаранг: Юҳ. 1:12), уларнинг ўзига хос мақсадлари ва вазифалари (қаранг. 1 Кор. 7:22) борлигини ҳам, уларнинг келажаги порлоқ эканлигини ҳам (қаранг: 1 Кор. 2:9) билмайдилар. Шунинг учун уларнинг қўлларидан ҳамма иш келишини ҳам тушунмайдилар (қаранг: Рим. 8:37). «Эътиқодли киши ҳамма имконга эга» бўлишини (Марк 9:23) ва уларнинг келажаги ажойиб эканлигини улар билмайдилар. Бундай болалар фақат ўзларининг камчиликларини, муваффақиятсизликларини ва катталарнинг ҳар кунги жанжалларини кўрадилар. Шунинг учун уларнинг ҳаётдан кўнгиллари совиб кетган, улар ҳеч нарсани исташмайди.
Аммо
Ҳозир бир болани ўстириб, уни мустақил ҳаётга йўллаб, болаларимиз ота-оналарининг уйларидан олиб кетадиган ягона нарса — бу эътиқод эканлигини тушундим. Агар биз болаларимиз қалбида Худога ва Унинг Каломига мустаҳкам ишонч борлигига, уларнинг юракларида Раббий севгиси яшашига ишонч ҳосил қилсак, шундагина хотиржам бўламиз, чунки улар тўғри йўлда бўладилар, уларнинг ҳаётлари абадий бўлади. Бунга эришишга эса уларга асосан бизнинг ибодатларимиз ёрдам беради.
Исони ҳар куни кўрган, Уни ҳар куни эшитган, шарафли ишларининг гувоҳи бўлган ҳаворийлар Ундан: «…имонимизга имон қўш» (Лука 17:5), деб сўраганлар.
Сиз билан биздан кўра кўпроқ мўъжизаларни кўрган исроилликлар, ишончлари йўқлиги учун ҳам, ўзларига ваъда берилган муқаддас юртга киришларига рухсат берилмаган (қаранг: Ибр. 3:19). Биз ҳам болаларимизнинг заиф эътиқоди улар учун Худо тайёрлаган меросни олишларига ҳалақит беришини хоҳламаймиз. Биз уларнинг юракларига ишонч уруғини экадиган Худонинг Каломига болаларимизни ўргатишимиз, унинг ўсиши учун ибодат қилишимиз керак.
Имонли болалар ўзларининг Худогаишонмайдиган тенгдошларидан фарқ қиладилар: имонли болалар ўзларига кўпроқ ишонадилар, мақсадларига кўпроқ интиладилар, бахтлироқдирлар, келажакка кўпроқ ишонадилар, бошқаларга нисбатан самимийроқ муомалада бўладилар. Ишончи кучли одамнинг энг муҳим хислатларидан бири — сахийликдир, бошқалар билан баҳам кўриш ҳислатига эгадирлар. Улар нафақат пулларини, моддий бойликларини бўлишганлар, балки вақтлари ва меҳр-муҳаббатларини ҳам бир-бирларидан аямайдилар. Имонли бола доимо ёрдамга келишга тайёрдир. Имонли киши Худо меҳрига тўладир. Ҳар доим бошқаларга шу меҳрни тарқатиш йўлларини излайди.
Муқаддас Китоб шундай дейди: «Эндиликда бу уч нарса қолади: ишонч, умид, севги. Севги эса энг аълосидир» (1 Кор. 13:3). Осмонда бизга ишонч керак бўлмайди, чунки биз ҳамма нарсани ўз кўзларимиз билан кўрамиз. Умид ҳам у ерларда керак бўлмайди, чунки биз ишонган нарсаларимизнинг ҳаммаси ҳақиқатга айланади. Фақат меҳр-севги йўқолиб кетмайди, чунки Худонинг Ўзи меҳр, севгидир,
Севги — бу буюк бойликдир. У ишончдан бошланса ҳам, ундан кучлироқдир. Шунинг учун биз болаларимизнинг ишончлари ортиб, улар Худо қўлидаги қуролга айланишлари учун ибодат қилишни бошлаймиз. Одатда одамлар бошқалар билан бўлишмайдилар, чунки ўзларига етмай қолишидан, ҳеч нарсасиз қолишдан қўрқадилар. Бунинг бошқа сабаби — уларнинг юракларида инсонларга нисбатан Раббий севгиси йўқ. Келинглар, болаларимиз бошқалар билан севгисини бўлишишлари учун, аммо буни фақат Худога ишонч билан,
Биз ўз фарзандимиз учун чин дилдан ва қизғин ибодат қилганимизда, ўзимиз ҳам ибодатга, озодликка ва янгиланишга муҳтож эканлигимизни ҳис қиламиз. Болаларимиз кечиришни ўрганишлари учун қиладиган ибодатларимиз, агар ўзимиз ранж-аламларни ёддан чиқармасак, самара берармикан? Агар бизнинг қалбимизда тавба қилинмаган гуноҳимиз бўлса, болаларимизга тавба қилишни ўрганишлари ҳақида ибодат қилиш учун кучни қаердан оламиз? Агар ўзимиз турли-туман шубҳалар билан курашсак, қандай қилиб Худодан болаларимизнинг ишончларини оширишни сўрай оламиз? Агар ўзимиз мурувватли бўла олмасак, қандай қилиб фарзандларимизга севишни ўргата оламиз? Мени ҳам ана шу шубҳа-гумонлар қийнайди, аммо мен ибодат қилишни тўхтатмайман. Мен Худонинг олдига итоаткор юрак билан келаман, гуноҳларимга тавба қиламан, Ундан ёрдам сўрайман.
Агар сиз ишончингиз заиф эканлигини сезсангиз, Худо олдида буни тан олинг. Шу бобнинг охирида берилган ибодат билан ўзингиз учун, сўнг фарзандингиз учун ҳам ибодат қилинг. Муқаддас Китобда шундай дейилган: «…эътиқодга асосланмаган ҳар бир иш — гуноҳдир» (Рим. 14:23). Агар биз шубҳалансак, биз Худога итоат қилмаган бўламиз. Агар биз ишонсак, биз итоаткор бўламиз. Шубҳалар Худо қудратига ишончсизликдан келиб чиқади. Ўзингизнинг заиф ишончингиз сиз билан Раббий орасида девор пайдо қилишига йўл қўйманг. Яхшиси, у
Гарчи биз ушбу китобдаги ибодатлар рукнини тугатсак ҳам, мен буни Худо болаларингизнинг муҳтожликлари учун янги йўлларини кўрсатувчи ибодатнинг боши, деб ҳисоблайман. Ибодат қилувчи ота-она сифатидаги сизнинг кучингиз, сизга Худодан берилган кучдир, сизнинг ибодатларингиз эса Худо иродаси бажарилиши учун керак бўладиган кучни озод қилади. Бу кучга сиз бемалол эга бўла оласиз; у ҳеч қачон тугамайди, фақатгина сизнинг Раббий жавоб беришига бўлган заиф ишончингиз унга тўсиқ бўла олиши мумкин. Аммо бу вазиятда Худо марҳамати шундай таъсир қиладики, ҳатто бизнинг жуда кам миқдордаги ишончимиз ҳам худди уруғга ўхшаб барқ уриб униб чиқади.
Келинглар, бошқа ота-оналар билан ибодатда бирлашайлик ва шундай дейлик: «Бизнинг ибодатда экилган ишончимиз уруғи болаларимизга ҳаёт олиб келсин, юраклари Худога қараган катта одамлар бўлиб етишишларига ёрдам берсин».
Ўғлим (қизим, болангизнинг исми)нинг Сенга бўлган ишончи унинг ҳаётидаги энг муҳим нарса эканлигига қаттиқ ишонсин. У Сенинг ҳузурингга ҳеч бир тазйиқларсиз ўз ихтиёри билан келсин. Мен ўзим бу дунёни тарк этганимда, боламнинг эътиқоди «қаттиқ ва маҳкам туришини, ҳамиша Раббий хизматида янада ғайратли бўлишини» (қаранг: 1 Кор. 15:58) ва кучли ишонч ҳосил қилишини хоҳлайман.
Менинг фарзандим Сенга ишониб бошқаларга қуйиладиган севгига тўла, ўзгалар билан бўлиша оладиган, Сенинг қоидаларингга биноан яшай оладиган, Ўзинг ато қилган юракка эга бўлиши учун ибодат қиламан. Бошқалар билан севгисини бўлишганда, у ҳеч нарса йўқотмаслигини, аксинча, янада кўпроқ севгини қўлга киритишини унга аён қил. Менинг фарзандим«имон қалқонини қўлига олиб, у билан ёвуз шайтоннинг қиздирилган ҳамма ўқларини ўчира олсин» (қаранг: Ефес. 6:16) ва: «Менга қувват берган Раббимиз Исо Масиҳга шукур қиламан, чунки У мени ишончли ҳисоблаб, Ўз хизматига олди…» (1 Тим. 1:12) деб ўз ишончида қатъий туриши учун ибодат қиламан. Буларнинг барчаси учун Раббимиз Исо Масиҳ номи билан ибодат қиламан.
Ишонмасдан эса Худонинг розилигини топмоқнинг имкони йўқ. Ким Худога яқинлашмоқчи бўлса, Унинг борлигига ишонмоғи лозим, Худо Уни изловчиларга мукофот беришига эътиқод қилмоғи шарт.
Шунинг учун сизларга айтайин: сизлар ибодат қилиб нимаики сўрасангиз, ўша нарсани олишингизга ишонинг, ўша нарса сизларники бўлади.
Чиндан, сизларга айтаманки: агар бир хантал донидай ишончингиз бўлса-ю, бу тоққа: «Бу ердан у ерга кўч», — деб айтсангизлар, у кўчади. Сизга ҳеч бир нарса имконсиз бўлмайди.
Лекин ҳеч шубҳа қилмасдан, имон билан сўрасин. Чунки шубҳа қилувчи киши шамолда тебранган денгиз тўлқинига ўхшайди. Ўзининг бутун йўлларида беқарор, иккиланувчи бундай одам Раббимдан бирор нарса оламан, деб хаёл қилмасин.
Яхшилик қилишдан безмайлик. Агар бўшашмасак, ўз вақтида бунинг ҳосилини ўриб оламиз. Фурсатимиз бор экан, ҳаммага, айниқса, ўзимизнинг аҳли мўминга яхшилик қилаверайлик.
Илова
Бир неча марта болаларимиз учун жамоа бўлиб ибодат қилиб турдик. Ибодат мажлисларини ташкил этиш учун қилган ҳаракатларимдан сўнг, мен, ниҳоят, ана шундай ибодатларни ўтказиб туриш кераклигини тушундим. Ана шундай мажлисларимизда йигирматадан ортиқ боланинг илтимосини акс эттирмаслик кераклигини мен тушундим. Чунки ҳар бир боланинг муҳтожликларини илтимос қилиш учун 20-30 дақиқа вақт кетарди. Демак, йигирмата боланинг илтимосига ибодат қилиш учун олти соат вақт керак. Ота-оналар ибодатга жуда кўп вақтларини кетказардилар. Болалар эса шунча вақт давомида ўзларини чидам билан ушлаб турардилар. Шунинг учун биз ота-оналар билан бундай учрашувларни йилига бир ёки икки маротаба-ё шанба, ёки байрам кунлари ўтказишга қарор қилдик.
Биз ибодат мажлисимизни соат 2 да бошлардик, кейин 5 да ёки 5.30 да танаффус ўтказардик. Сўнг ибодат соат 8.30 гача давом этарди. Баъзида ўзимиз билан бирон бир емиш олиб келардик. Баъзида эса овқатни уйга келтиришга буюртма берардик. Катталар ибодат қилиб бўлгунга қадар, биз ўсмир ёшлардан, кичкинтой болалардан хабар олиб туринглар, деб илтимос қилардик.
Бир оиланинг ҳамма болалари учун бир вақтда ибодат қилиш унчалик маъқул эмас экан. Чунки ибодатдан сўнг бу оила уйга кетишга отланарди. Баъзилар фақат ўзлари учун ибодат қилишга келишарди, ёки болани ибодат учун ташлаб кетиб, кейин яна олиб кетишга келишарди. Бундай ҳолатларни биз қуллаб-қувватламас эдик. Факат бир марта боласини якка ўзи тарбиялаётган онанинг илтимосини бажардик, чунки у ишда бўлганлиги сабабли, ўзи ибодатда қатнаша олмади. Бундай мажлисларда
Биз ишни ибодатда қатнашадиган оилаларнинг рўйхатини тузишдан бошлардик ва фаолиятимиз навбатини белгилардик. Кейин эса навбат билан — олдин оиланинг тўнғич фарзандлари учун, сўнгра кичикроқлари учун ибодат қилишни бошлардик.
Биз доимо ота-онанинг боласи учун хавотирликларини, шунингдек, уларнинг фикрича, қизлари ёки ўғиллари эшитишлари керак бўлмаган, ўзига хос эҳтиёжлари ҳақида ва фарзандлар эшитмаслиги учун уларнинг йўқлигида ибодатни бошлардик. Шу бола учун биз ибодатда Раббийдан, унинг соғлигини мустаҳкамла, уни ҳимоя қилгин, унинг ҳаракатларини бошқар, ўз қобилиятлари ва истеъдодларини ривожлантиришда унга ёрдам бер, дкб сўраймиз, жуда андиша билан боланинг ота-онаси эслатган ўзига хос муаммо ҳақида ибодат қиламиз.
Масалан, бир аёл ўғлининг баъзи бир дўстлари унга ёмон таъсир кўрсатишидан хавотирланар эди. Бола
Кўп йиллар мобайнида биз оилалар билан бирга ибодат қилдик. Ҳозирда бирга қилинган ибодатларимизнинг болалар ҳаётига таъсири, ибодатларга олинган жавоблар ҳақида миннатдорчилик билан сўзлайдилар. Болалар ҳам ўзларини керакли ва севимли деб ҳис қилган ўша мажлисларни қувонч билан эслайдилар.
Ота-оналар ўзларидан узоқда яшайдиган катта ўғиллари ёки қизлари учун ибодат қилишни сўраган пайтлари ҳам бўлган. Бу ота-оналар ҳам бизнинг ибодатларимизнинг самараси ҳақида гувоҳлик берадилар.
Ота-оналар бирга ибодат қилганларида қанчалар одамлар ҳаёти изига тушди, нечтаси ҳали яна туширилади — буни ким билади?! Сиз ҳам шундай ибодат гуруҳларини ташкил қилишга шошилинг. Бунга бўлган эҳтиёж жуда катта.Агар сиз шунга қарор қилсангиз, одамлар албатта ёнингизга келишади.