«Бирга қилинган ибодатнинг қудрати» америкалик машҳур ёзувчи Сторми Омартиан томонидан Джек Хейфорд иштирокида ёзилган. Мазкур китоб ибодатгўй масиҳийларнинг қудрати ҳақидаги китоб рукнининг давомидир. Китобда муаллиф ўзининг ҳаёти мисолида имонлиларнинг биргаликдаги ибодатлари атроф оламга ва уларнинг ҳаётига ажойиб тарзда таъсир кўрсатганини ҳикоя қилади. С. Омартиан ибодатгўй шерикни қай тарзда топиш, ибодат гуруҳларини қай тарзда ташкил қилиш, ибодат йиғинларини қандай ўтказиш тўғрисида маслаҳатлар беради, масиҳийлар ўз шаҳри ва мамлакати учун қиладиган биргаликдаги ибодатнинг аҳамияти ҳақида фикр юритади.
Сторми Омартиан
Джек Хейфорд
БИРГА ҚИЛИНГАН ИБОДАТНИНГ ҚУДРАТИ
Миннатдорчилик
Бу китоб Анна Хейфорд ва Майкл Омартианга бағишланади, уларсиз бизнинг ҳаётимиз кемтик бўларди.
Қуйидагиларга алоҳида миннатдорчилигимизни билдирамиз:
• Сьюзан Мартинесга — ажойиб котиба, эътиборли тингловчи, доно маслаҳатчи, ғоят зўр ёрдамчи, ибодатда шерик, қимматли сингил ва содиқ дўстга;
• Анна Хайфордга — унинг қатъияти, собитлиги, донолиги, севгиси, юмор ҳисси ва қоядай мустаҳкам имони борлиги учун;
• Майкл Омартианга — унинг севгиси, садоқати ва бизнинг командамиз учун тайёрлаган ажойиб тушликлари учун — бу китоб устида ишни тугатишимга ёрдам бергани учун;
• Роза Томпсонга, Сьюзан Мартинесга, Аманда Омартианга — самимий, ишончга тўлиқ ибодатлари учун;
• Боб Хокинс (кичик)га, Кэролин Маккридига, Тереза Эвенсонга, Жули Маккинига, Ларе Уэйкерга, Мэри Куперга, Терри Глепсига, Жону Констансга, Бетти Флетчерга, Ким Мурга, Пегги Райтга ва «Harvest House» нашриётининг жамики коллективига — уларнинг олийжаноблиги, ёрдами ва қўллаб-қувватлагани учун.
Замондошларимизга мактуб
…Икки ё уч киши Менинг номим билан йиғилса, Мен уларнинг орасида бўламан.
Балки, сиз шундай савол берарсиз: «Нима учун Сторми Омартиан ва Джек Хейфорд ибодат ҳақидаги бу китобни бирга ёздилар? Уларнинг ҳар бири кейинги йилларда ибодат ҳақида алоҳида-алоҳида китоблар чиқарганлар-ку!» Тўғрисини айтганда, бу саволни ўзим берган эдим: фақат савол шаклини ўзгартирдим:
Қавмбоши Джекнинг қандайлигини билган юз миллионлаб одамлар уни энг яхши воизлардан бири деб ҳисоблайдилар. Бизни — унинг шогирдларини Раббийга севги, Унинг Каломи ва йўлларини яхши тушуниш, шунингдек, қавмбоши Джекка ўзгармас ва чуқур севги бирлаштириб туради. Ҳар сафар мен унинг исмини айтганимда жавоб сифатида олқишлар ёки иззат-ҳурматни ифодаловчи энтикишларни эшитаман.
Яқинда мен бир мамлакатда чиқиш қилдим, аммо тилни билмасдим, шунинг учун таржимон хизматидан фойдаланишимга тўғри келди. Қавмбоши Джекнинг номини эслаганимда, аудиторияда олқишлар янгради. Кўриниб турибдики, қавмбоши Джекни ватанидан ташқарида ҳам яхши билишади.
Агар Джек Хейфорднинг иш қобилияти ҳақида айтадиган бўлсак, айтиш мумкинки, у туганмас энергияси билан ҳаммамизни қувиб ўтади ва бизни ортда қолдириб кетади. Мен ўзимнинг эрим билан, қавмбоши Джек Хейфорд ўз хотини билан жамоатимиз гуруҳи таркибида Муқаддас Юртда бўлганимизда, биз бу сафар тўғрисида меҳр билан: «Масиҳ шошилмай ўтган жойлар бўйлаб биз югуриб ўтдик» дея айтган эдик. Мен бу китобни нашр қилдираётганимда, қавмбоши Джек учта китобини нашр қилдираётган бўлади. Мен битта чиқиш қилиш учун тайёрланаётганимда, у юзлаб ваъзлар тайёрлайди. Умуман, у ўзгача одам, гарчи ўзи буни инкор этса ҳам.
Мен 23 йилдан кўпроқ «Йўлдаги жамоат» номли уюшмамизда қавмбоши Джекнинг шогирди бўлдим. Шу даврда мен ўн бешта китоб ёздим, бу китоблар заминида қавмбоши Джекдан ўрганганларим ётади. Тасаввур қилиб кўринг: яратган китобларимнинг ҳар бири у ёки бу даражада «Йўлдаги жамоат» уюшмамизда билганларим сабабли пайдо бўлган эди. Шундай қилиб, китобларимнинг ҳаммасида қавмбоши Джек эсланади.
Хизматимнинг бошиданоқ қавмбоши Джек менга қанчалик кучли таъсир этгани тўғрисида айтган эдим. У доимо нафақат менинг қамбошим, балки руҳий устозим бўлиб келди. У мени Исони севишга, Унга таъзим қилишга, Муқаддас Руҳ овозини эшитишга ва ҳар доим Унга итоат этишга ўргатди. Қавмбоши Джек мени ибодат қилишга ҳам ўргатди. Мен Майклга турмушга чиққунимга қадар ундан таълим олдим. Майклга турмушга чиққанимдан кейин у билан икковимиз 20 йил давомида қавмбоши Джек раҳбарлигида руҳан мукаммал бўлдик. Биз шу даражага етишдикки, Раббий барча олган билимларимизни амалга татбиқ этишимиз учун даъват қилди.
Хуллас, нима учун ибодат ҳақида қавмбоши Джек томонидан кўплаб китоблар ёзилганига қарамай, икковимизнинг меҳнатимиз маҳсули бўлган яна бир китоб пайдо бўлди? Джек Хейфорд қирқ беш китобининг ҳаммасини сотиб олиб, охирги шу китоб учун хавотирланиб ўтирмасак, яхши эмасми? Англашиладики, қавмбоши Джекнинг ҳамма китобларини ўқиб чиқишдан сиз ютган бўлардингиз. Аммо мен ва қавмбоши шунга аминмизки, бу китоб долзарбдир. Бу китобда ҳаммамизга — Масиҳ Танасида бўладиганларга аниқ ва тушунарли мурожаат ўз ифодасини топган. Китоб бизнинг келажагимиз ва янги авлоднинг келажаги учун муҳим. Масиҳийларнинг биргаликдаги ибодати Худонинг хоҳиш-иродасига мувофиқ, Унинг ниятлари бажо бўлишига ёрдам бериши учун Худога маъқулдир. Муқаддас Руҳ қудрати билан якдил бўлганимиздагина имкон бор.
Мен илгари ҳеч ким билан ҳаммуаллифликда китоб ёзмаганим учун қавмбоши Джекдан: «Айтинг-чи, икковимизнинг ҳамкорлигимизда нимани кўряпсиз?» деб сўраганимда, у қатъият билан дарров жавоб берди: «Бу китобни сен ёзасан. Мен эса сенга ваъзларим ёзувини ва шу мавзуга оид китобларни бераман, токи сен айрим нарсаларни хотирангда янгилаб олгин. Албатта, сен ҳар доим менинг ёрдамимга умид қилсанг бўлади». Мен айнан шундай қилдим: қавмбоши Джекнинг ҳамма ваъзлари ёзувини яна тингладим, унинг китобларидан айрим парчаларни ўқидим, баъзи бир масалаларни аниқлаштириш, камчиликларга барҳам бериш учун у билан икки марта учрашдим. Бундан ташқари, биз телефон орқали кўп марта суҳбатлашдик. Китобни бобма-боб таҳлил қилиб чиқдик, чунки бу икковимизнинг лойиҳамиз эди. Бу китобда қавмбоши Джекдан кейинги ўттиз йил давомида ўрганган ибодат ҳақида, бу билимдан менинг ва бошқа одамларнинг ҳаётини қаттиқ, чинакамига ўзгартиргани ҳақида ҳикоя қилмоқчи эдим. Мен Муқаддас Руҳдан: «Бу китобни ўқиган ҳар бир одам ибодатнинг қудратли кучини ҳис қила олиши учун фикрларимни аниқ ифодалашимга ёрдам бер», деб сўрадим. Ибодат ҳақидаги ҳамма билимларимни қавмбоши Джекдан ва Муқаддас Руҳдан олганим сабабли табиийки, бу китобнинг муаллифларини учта — қавмбоши Джек, мен ва Муқаддас Руҳ деб айтишимиз мумкин.
Биринчи боб
Ибодатнинг қудрати нима ва уни қандай олиш мумкин?
Қавмбоши Джек мен билан биринчи учрашувдаёқ: «Сиз ҳали кўп нарсани тушунмас экансиз», деди. У мени хафа қилмоқчи эмас эди — у фақат бор гапни айтди, холос.
У пайтларда мен масиҳийча қўшиқлар альбомини ёзишда иштирок этардим. Қўшиқлар муаллифи Жимми ва Кэрол Оуэнс эдилар. Биз уларнинг уйида репетиция қилардик, кейин студияга ўтардик. Қўшиқчилар орасида имонга келмаган фақат мен эдим. Кунларнинг бирида олдимизга қавмбоши Джек кирди, танаффус пайтида Жимми уни менга таништирди.
Қавмбоши дарров менинг Худо билан муносабатларимни сўради, кейин, Масиҳга ишонасизми, деб қизиқди. Мен қиёфамга сирли тус бериб, қавмбошига оккультизм билан шуғулланишимни айтиб бердим, медитация ва ижодий потенциалга ишониш орқали олий кучлар билан алоқага киришишни ўрганганимни ҳам айтдим. «Янги аср»[1] тўғрисидаги менинг қарашларим қавмбошига заррача таъсир кўрсатмади. У қатъий равишда: «Масиҳ — йўл, ҳақиқат ва ҳаётдир, ҳамма Худога фақат Масиҳ орқали келади», деди.
Шунга қарамай, мен унинг «ёлғон хўрак»ига илиниб қолмадим. Шунда қавмбоши Джек менга: «Сиз нодон экансиз», деди. Ҳеч ким менга шундай демаган эди. Болалигимда мен кўп хўрликлар кўргандим, аммо мактабда мен доимо энг яхши ўқувчилардан ҳисобланардим. Шунинг учун менга паст баҳо беришларига қарамай, ўзимни нодон ҳисобламасдим.
Бунинг устига, қавмбоши мен билан дўстлашиш кайфиятида эди. Шунинг учун сўзларининг маъносини изоҳлаб берди.
«Сиз ақлли одамсиз, ҳар қалай аҳмоқ эмас экансиз, — деди у. — Сизни нодон деб айтганимда, ўзингиз чинакамига муҳтож бўлган нарсани билмаслигингизни ёки билишни истамаслигингизни назарда тутган эдим».
Эшитганларимдан кейин ўзимни енгил сезсам ҳам, суҳбатни давом эттира олмадим, чунки мен суҳбатга тайёр эмасдим. Мен қавмбошининг сўзлари маъносига қулоқ солишни хоҳламасдим. Менинг Исо ҳақидаги чала тасаввурларим одамлар ортидан кузатувларим билан чекланган эди. Улар Исо ҳақида кўчаларда бақириб юришар, уларнинг ҳаёти мен учун ўлгудай зеркарли туюлар, мени асло жалб қилмас эди. Менинг онам ҳам доимо Исо ҳақида гапирарди, аммо шунчалик жаҳл билан гапирардики, оқибатда Исо менга ақлсиз ва шафқатсиз бўлиб туюларди, гўё онамнинг ўзига ўхшарди. Мен у одамларнинг гапларини эшитмасдим, чунки уларнинг кескинлиги ва хиралиги менда нафрат уйғотарди. Афсуски, ўшанда мен, ҳамма масиҳийлар ҳам бир гўр, деб ўйлардим.
Бироқ мен билан бирга мусиқа альбоми ёзиб олишда иштирок этаётган масиҳийлар ўша одамлар билан ҳеч қандай алоқага эга эмасликларини пайқамаслигим мумкин эмасди. Бу биродарларим аксинча, ақлли, хайрихоҳ, ҳар доим тинчлик тарафдори, тактикали одамлар эдилар. Уларда заррача бўлса ҳам қўполлик ёки душманлик кайфияти йўқ эди. Буларга қарамай, мен қавмбоши Джек Хейфорднинг сўзларига қулоқ солишни истамасдим, чунки мен унда ортиқча ўзбилармон, ўзига ишонган одамни кўрардим, бунинг устига, у одатдан ташқари кескин одам эди. Табиийки, мен у билан яна учрашишни истамасдим, токи у ўзининг ғалати ва ноқулай аҳволга солиб қўядиган саволлари билан хижолатга солиб қўймасин. Шундай қилиб, мен қатъий равишда мулоқот доирамдан қавмбошини ва бошқа масиҳийларни чиқариб ташладим, чунки мен, улар менинг даражамда маърифатга эришмаганлар, деб ҳисоблардим, гарчи улар бахтли, мен эса бахтсиз бўлсам ҳам.
Мусиқа альбоми ёзувида иштирок этганимдан мен, биринчи навбатда, дугонам Терридан миннатдорман. Мен уни энг яхши қўшиқчилардан бири деб ҳисоблардим, гарчи у 20 ёшда, мен эса 26 ёшда бўлсам ҳам. Мени ҳайратда қолдирадиган нарса шу эдики, у ёш бўлишига қарамай, ҳар қандай мусиқани, қанчалик мураккаб бўлмасин, уддасидан чиқарди. Мен унинг овози мукаммаллигига ва ғайритабиий жарангдорлигига қойил қолардим. Терри ўзининг истеъдоди сабабли доимо янги шартномалар тузарди, бу эса қўшиқчилар уни ёллашда ишонишларини англатарди. Ҳақиқатан, йигирма ёшли ишчи — камдан-кам учрайдиган ҳодиса, менда Террига нисбатан катта ҳурмат бор эди.
Телевидениеда ва овоз ёзиш студиясида икки йил бирга ишлаганимизда, биз Терри билан ниҳоятда яқиндан дўстлашиб қолдик. Мен ўзим ижро этадиган партияни унинг партиясидан кейин олиб боришга ҳаракат қилардим, токи бизнинг овозларимиз қўшилиб кетмасин, мен у билан мусобақалашмай деб шундай қилардим — Терри ана шуни ниҳоятда қадрларди. Терри менга Исо Масиҳга бўлган ишончи тўғрисида, ўзи борадиган жамоат тўғрисида кўп айтиб берарди. Аммо Джек Хейфорд у борадиган жамоатнинг қавмбошиси эканини мен билмасдим, чунки қавмбоши билан бўлган суҳбатимизда ва у билан танишганимизда Терри йўқ эди.
Мен қавмбоши Джек билан икки йилдан кейин яна учрашдим. Бу пайтда менинг ҳаётим кескин равишда ёмонлашган эди. Мендаги қўрқувлар, ўзимдан хавотирликлар, руҳий оғриқлар шунчалик кучайдики, менда кучли депрессия бошланди, ҳаракат қилишим учун мени кучдан маҳрум қилди. Мен узоқ йиллар азоб чеккан депрессиянинг сабаби болалигимдан қолган эди: мени руҳий хаста онам тарбиялаган эди. Болалигимда у мени доимо қазноқчага қамаб қўяр, оқибатда одамларга ишончим йўқолиб борарди, мен ўзимдаги фазилатлар ҳиссидан тамомила маҳрум бўлдим. Руҳимни эгаллаб олган оғриқлар, хафагарчиликлар, умидсизлик мени гиёҳвандликка, ичкиликбозликка, шарқ динларига, оккультизмга, бахтсиз ҳаётимнинг безаги бўлиб туюлган жинсий алоқаларга улоқтирди. Афсуски, мен вақтинчалик енгиллашардим, ундан кейин эса тушкунлик тобора чуқурлашиб борарди. Охир-оқибатда мен чоҳга етганимдан кейин, ҳаётимда мазмун қолмади, деган қарорга келдим.
Мен ҳафтада икки шоуда иштирок этардим, иш куним 12-14 соат давом этарди, ҳафтада етти кун ишлардим. Бу ақлсизликдан бошқа нарса эмас эди. Аммо ишни рад қилиш учун мен асло ўзимга ўзим ишончсизлик билан қарардим. Мени олдинда боши берк кўча кутаётганини билардим, аммо шу кўчадан қочиб кетиш учун йўлни қандай буришни билмасдим. Менинг бутун ҳаётим фақат катта хатолардан, муваффақиятсизлик ва тубан кетишдан иборатдай туюларди. Бундан ташқари, менда ҳамма нарса яхши деган баҳонадан чарчадим. Ўткир руҳий оғриқлардан қутулиш йўлларини излайвериб, тамомила умидсиз аҳволга тушдим. Мен ўзимни ўзим ўлдириш режасини ишлаб чиқдим, Отам ва синглим қаттиқ азоб чекмасликлари учун гиёҳванд модда истеъмол қилишни кўпайтирмоқчи бўлдим. Онамга келсак, у менинг йўқолиб кетганимни ҳатто сезмаган ҳам бўларди.
Телевизион кўрсатувларнинг бирини тугатганимиздан кейин Терри мени куйлашга таклиф қилди. Бир куни тушлик танаффус пайтида у билан ҳис-туйғуларимни ўртоқлашдим, аммо ўзимни ўзим ўлдириш ҳақидаги ниятим тўғрисида ҳеч нарса демадим. Ҳатто ўзим тушиб қолган умидсиз вазиятда ҳам биронтасига ўзимнинг сирли режаларим тўғрисида айтиб беришни истамадим.
— Кўриб турибман, ишларинг ёмон, — деди Терри. — Мен билан бирга бориб, қавмбошимиз билан танишсанг яхши бўларди. У ажойиб одам, ишончим комилки, у сенга ёрдам беради.
Терри Худога ишончи тўғрисида менга кўп гапирарди, аммо у гапларини шунчалик юмшоқлик ва тактик усул билан гапирардики, менда ҳеч қандай жирканиш ҳисси пайдо бўлмади. Тўғрисини айтганда, ҳатто мени унинг ҳаёт тарзи қизиқтира бошлади, чунки у ҳар доим ҳаётдан хурсанд, ўз мақсадини аниқ кўрар, менга ўхшаб ўзини ўзи камситмасди. Аммо уни сўзларимга ишонтириш учун, мен ҳамон ўзимни ғоят маълумотли ва интеллектуал мулк эгаси қилиб кўрсатардим. Терри доим айтарди: «Ўзини Худонинг Ўғли деб айтган Исо Масиҳ сени гуноҳлардан фориғ қилиш ва сенга абадий ҳаёт бағишлаш учун ўлди».
«
Гарчи мусиқа альбоми ёзувида иштирок этадиган масиҳийларнинг қарашлари менга ғалати, анойи туюлса-да, уларнинг тароватини, мулоқотда соддаликларини, хайрихоҳликларини ва ўзларига бўлган ишончни сезмаслигим мумкин эмас эди.
«
Ўша лаҳзада оғир руҳий ҳолатимга қарамай, Террининг таклифини қабул қилишга шошилмадим. Аммо бу сафар Терри менга, олдингига қараганда, кучлироқ таъсир қилди.
— Нима йўқотардинг, Сторми? — деди у қатъият билан. — У билан шунчаки танишасан, холос.
—Мен бир оз сукут сақлаб турдим, ҳаётим ойнасидан қараб, бундай хаста, нимжон, ғамгин мавжудот қаердан менга тикилиб турибди экан, деб ўйладим. Шундай бўлдики, ўзини ўлдириш чегарасида турган одамни, яъни мени ботқоқликдан чиқариб олиши мумкин бўлган қўлларимни итариб ташладим. Ҳақиқатан, ҳеч нарса йўқотмайман-ку, деб тан олдим. Мавжуд вазиятда шундан бошқа ҳеч нарсани кўрмаганим учун охири рози бўлдим.
— Бўпти, қавмбошинг билан учрашаман.
Орадан бир неча кун ўтгач, Терри мени уйимдан қавмбошиси билан учраштириш учун яқиндаги ресторанга олиб келди. Биз ресторанга етиб келганимизда, қавмбоши бизни кутиб, столда ўтирган экан.
— Таниш, бу Джек Хейфорд, — деди Терри. — Ҳамма уни қавмбоши Джек деб чақиради.
Джек қўлларини чўзди ва хушмуомалалик билан кулимсиради, мен унга жавобан кулимсирадим. Унинг юзлари менга танишдай туюлди, аммо қаерда учрашганимни эслай олмадим. У ҳам мени танигандай туюлди. Фақат бир неча йилдан кейин биринчи марта қачон қавмбоши Джек билан гаплашганимни эсладим.
Официант бизнинг буюртмамизни қабул қилиб кетгандан сўнг, қавмбоши Джек менинг ҳаётим тўғрисида бир неча марта савол берди. Чиранадиган ҳолим йўқ эди, мен ўз ҳиссиётларимни яшириб ўтирмадим. Табиийки, ўзимни ўзим ўлдириш тўғрисидаги ниятим тўғрисида, руҳан феъли бузуқ онам ҳақида айтиб ўтирмадим. Кимгадир у тўғрида ҳам, буниси тўғрисида ҳам очиқ айтиб таваккал қилишдан олдин, анчагина вақт ўтади.
Мен ўзимдаги оғир депрессия тўғрисида айтиб бердим, шу туфайли эрталаб туришим қийинлигини, анчадан бери ана шу бахтсизлик билан курашаётганимни, аммо силлам қуриб бораётганини ҳам гапириб бердим. Олдинги кунни Си-Би-Эс студиясида «Глен Кэмпбэлл шоуси» сёмкасида ўтказдим. Бу шоуда мен қўшиқчи, раққоса ва актриса сифатида чиқиш қилдим. Мен ўн олти соат ишлаган эдим, шунинг учун шунчалик шалвираб қолган эдимки, ҳар қандай гапни эшитишга тайёр эдим, фақат тирик қолишимга ёрдам берса бўлди. Қавмбоши Джек мен билан Раббий ҳақида гаплашганда, мен худди губка сингари унинг ҳар бир сўзини миямга қуйиб олардим. Менда илк бор ўзимга нотаниш, заиф умид ҳислари пайдо бўлди. Учовимиз овқатланиб, икки соат давомида суҳбатлашдик, кейин у Терридан: «Икковингиз жамоатхонадаги кабинетимга боринглар, Стормига учта китоб бераман», деди.
—Бу китобларни ўқиб, кейинги ҳафтага менинг ҳузуримга келинг, ўшанда таассуротларингизни айтиб берасиз, — деди у менга меҳрибонлик билан назар ташлар экан.
Мен буни албатта бажаришга ваъда бердим ва ўзимни ўзим ўлдиришни кейинги ҳафтага қолдирдим.
Ўша куниёқ қавмбоши Джекнинг битта китобини ўқий бошладим ва китобдан ажрала олмадим. Ҳатто китобни ишга ҳам олиб кетиб, имкон бўлганда ўқийвердим. Бу китобларда мен учун тамомила янги нарсалар тўғрисида айтилган эди, бунинг устига, буларда мен маъно кўрдим. Бир китобда иблиснинг йўллари ва ёвузликнинг реаллиги ҳақида сўз кетарди. Бу билимга мен биринчи навбатда муҳтож эдим, чунки мен оккультизмга оид фанлар билан қизиқиб юрганимда, менга, ёвузликнинг ташқи манбалари йўқ, деб ўргатишган эди. Жамики ёвузлик инсоният онгида бошланади ва инсондан келиб чиқади. Бундан шу нарса келиб чиқадики, агар сиз фақат яхши нарса ҳақида ўйласангиз, сиз билан ҳеч қандай ёмон ҳодиса юз бермайди. Ҳаётингизда ёмон нарсалар барибир юз берганда, ҳаммаси мураккаблашади, чунки ўша пайтда сиз учун ўзингизни ўзингиз айблашингиздан бошқа ҳеч нарса қолмайди. Бу юкка менинг кучим етмас эди, шунинг учун ўзимга ўзим берган баҳо кескин пасайиб кетган экан. Қавмбоши Джек берган китоб мен масъул бўлган гуноҳ билан жонимни ҳалок қилишга душман интилиши ўртасидаги фарқни ўргатди. Аслида жонимни ҳалок қилишга менинг айбим йўқ эди. Менга шу нарса аён бўлдики, мен ёвузлик устидан ғалабага эришиб, Худо устимга юклаган вазифани бажаришим керак экан.
Иккинчи китобда Муқаддас Руҳнинг қудрати ҳақида ҳикоя қилинган эди. Бунга ўхшаш нарсалар тўғрисида илгари эшитмаганим учун мен қизиқиб қолдим. Исо билан учрашуга сабаб бўладиган нарса менга жуда маъқул келди: инсонга Муқаддас Руҳ тушиб, унга ўрнашади ва уни ичдан ўзгартиради. Агар бу ҳақиқат бўлса, дунёда айнан Масиҳ билан учрашувга энг кўп муҳтож бўлган одам мен эканман.
Учинчи китоб Юҳанно баён этган Муқаддас Хушхабар эди. Бу китоб Исо Масиҳ ҳақида, У мени ҳамма гуноҳларимдан ва бахтсизликларимдан халос қилиши ҳақида ҳикоя қиларди. Масиҳга ишонч менга умид бахш этиши мумкин экан, Масиҳ эса менга Унинг йўлларидан юришим учун куч ато этар экан. Инжилнинг ҳар сўзи менинг руҳимни мустаҳкамлар, мен ҳаёт шодлигини яна ҳис қилардим. Илгари мен Муқаддас Китобда айрим парчаларни ўқиган эдим, аммо мен ҳар доим бу китобни қизиқарли тарихий ахборотлар, ўша даврнинг адабиёти намунаси сифатида қабул қилган эдим. Лекин шу лаҳзада ўзимга тушунарсиз сабабларга кўра, кўзларим очилиб кетди, Муқаддас Китобнинг ҳар бир сўзи тирилди. Фақат бир неча ойдан кейингина мен бунинг сабабларини билдим: маълум бўлишича, одамлар, Стормининг кўзлари Худонинг кўзларини кўриши учун очилсин, деб ибодат қилган эканлар.
Кейинги ҳафтада Терри мени қавмбоши Джекнинг ҳузурига бошлаб келди. У ўқиган китобларим ҳақида таассуротларим билан қизиқди.
— Ўйлайманки, булардаги ҳаммаси ҳақиқат, — деб жавоб бердим.
Кейин у мендан: «Сиз Масиҳни Нажоткорим деб қабул қилишга тайёрмисиз?» деб сўради. Мен «ҳа» деб жавоб бердим. Қавмбоши Джек билан Терри мен учун ибодат қилаётганларида, руҳим тинчлик, хотиражамликка тўлиб бораётганини ҳис қилдим. Шунда ҳам ўзимдаги ўзгаришларни тушуна олмадим. Лекин ўзимни ўзим ўлдиришни орқага сурдим, илк бор ҳаётда менда умид пайдо бўлди.
Қавмбоши Джек менга: «Якшанба йиғилишларига Терри ва унинг эри билан бирга бориб туринг», — деб таклиф қилди. Жамоатхонага кириб, биринчи марта ўзимни уйимдагидай ҳис қилдим.
Жамоатхона биноси узун чўққиси бор эскича усулдаги оқ минорани эслатарди, худди Рождество окриткаларида тасвирланган минораларга ўхшарди. Фақат қор йўқ эди, холос. Жамоатхонада ҳаёт қайнарди. Йиғинга турли ёшдаги ва турли рангдаги кўплаб одамлар келган эдилар. Ҳамма жойда — ҳатто кафедра орқасида ҳам қўшимча стуллар қўйилган эди.
Жамоатхонага кирганим зоҳоти хотиржамликни ҳис қилдим. Ниманингдир ичимда иштирок этаётганини ҳис қилгандай туйдим. Бу туйғу шунчалик ўткир ва ҳаяжонли эдики, бутун хизмат давомида йиғлаб ўтирдим. Йиғлаган фақат мен эмас эдим. Мен Худонинг севгисини ва Муқаддас Руҳ иштирокини ҳис қилганимни тушундим. Бунақасини ҳеч қачон бошимдан кечирмаган эдим. Худонинг иштироки сабабли ҳар сафар жамоатхонага келганимда, ўзимни шифо топган ва янгиланган ҳолатда ҳис қилардим. Худога хизматнинг кўп қисмини ташкил қиладиган ҳамду сано мадҳиялари мен учун ҳақиқий кашфиёт бўлди. Мен тош юрак билан келган эдим, аммо ёвузлик ва нафрат кўп ўтмай йўқолди, хавотирлик ва қўрқув ўрнини шодлик эгаллади. Биз Худони деярли бир соат шарафладик. Биз биргаликда куйлаган ҳар бир ҳамду сано қўшиқлари билан руҳим озод бўлди, узоқ йиллар давомида тийилиб, тўкилмай келган кўз ёшлари кўзларимдан шовуллаб оқди.
Сўнгра қавмбоши Джек ваъз айтди, шуни тушундимки, мен эшитган нотиқлар орасида бу энг буюк нотиқ эди. Унинг тушунарли ва ёрқин ваъзи теранлиги билан ажралиб турар ва одамни ўйлашга мажбур қиларди. Мен унинг ҳар бир сўзини илиб олардим. Қавмбоши Джек сабабли Муқаддас Китоб мен учун беҳуда китоб эканлиги барҳам топди. Мен Худонинг Каломини тушунишни ўргандим ва кўрдимки, унинг ҳар бир сатри менинг ҳаётимга тааллуқли экан.
Ҳар ҳафта Худо ҳақидаги менинг билимларим чуқурлашиб бораверди, ўзим учун тамомила янги оламни — ажойиботлар оламини кашф қилдим. Ахир, мен Худонинг йўлларидан юришни ўргандим, ҳамма нарсанинг имкони бор Худога ибодат қилишни ўргандим.
Мен шуни тушундимки, агар ибодатларимга жавоб олмоқчи бўлсам, самоларда истиқомат қиладиган буюк Санта Клаус сингари, Худога ўзимнинг илтимослар рўйхатимни тақдим қилишим керак эмас, балки нимадир қилишим керак экан.
Мен ўз гуноҳларим учун тавба қилишим керак эди, гуноҳларимдан фориғ бўлиб, тўғри йўлга тушиб олишим керак эди. Мен Худонинг Каломини ўқиб, Худонинг хоҳиш-иродасини бажо қилишим керак эди. Мени шу нарса хурсанд қилардики, бу топшириқни бажаришда ёлғиз эмас эдим, чунки ичимдаги Муқаддас Руҳ менга
Калитни топиш
Қавмбоши Джекнинг ваъзларида кўпроқ ўз сўзларини изоҳлаш учун у келтирган ёрқин мисоллар менга маъқул келди. У чизган тимсоллар менга яқин эди, чунки улар менинг ҳаётимга тўғридан-тўғри алоқадор эди. Бир куни у ибодатнинг кучини автомобил двигатели билан қиёслади ва бу қиёслаш, менинг назаримда, жуда ўринли чиқди.
«Машинанинг калити унчалик катта кучга эга эмас, — деди қавмбоши Джек. — Энергия ёки куч двигателда, аммо ўт олдириш қулфига калитни суқмагунча куч ёки энергия пайдо бўлмайди. Бошқача айтганда, соатига 60 км. тезлик билан йўл босиш учун шахсан мен кучга эга эмасман. Аммо менда манба учун имконият бор, бунинг сабаби орқали шундай тезликка етишади. Исо айтган эди: “Осмон шоҳлиги калитларини Мен сенга бераман” (Матто 16:19). Бу ўринда “калит” — кучнинг, алоҳида имтиёзнинг, манбанинг ҳуқуқи аллегориясидир. Шундай нарсалар борки,
Мен шуни тушундимки, автомобилнинг калити бўлиши автомобилга эга бўлиш ҳуқуқини беради. Шундай ўхшаш мисолни келтириш мумкин: Исо Ўз Шоҳлигининг калитини бизга тақдим қилди, энди бизнинг ибодат орқали Худога мурожаат қилиш ҳуқуқимиз бор. «Уни қабул қилганларга эса, Барча Унинг номига имон келтирганларга У Худонинг фарзанди бўлиш иқтидорини берди» (Юҳ. 1:12). Биз Худонинг болалари сифатида Самовий Отамиз олдида ибодат орқали туриш ҳуқуқига эгамиз. Бундай вазиятда ибодат — калитдир.
Биз автомобилнинг калитига эга бўлиб, у учун
Ҳамма бало шундаки, баъзида автомобилимизнинг калитини қаерга кўйганимизни унутиб қўямиз. Бу бизнинг ибодат ҳаётимизга ҳам тааллуқлидир: илоҳий қудратга кириш учун очиладиган калитларни сақлашни биз уддасидан чиқолмаймиз. Оқибатда биз қийин вазиятда қоламиз… ва қандай ибодат қилишни, яъни синовдан муваффақиятли ўтиш учун Худо Шоҳлигининг калитидан фойдаланишни унутиб қўямиз. Автомобилимнинг калитини йўқотишим билан Худодан, калитимни топишимга ёрдам бер, деб ибодат қиламан. У ҳар доим ибодатга жавоб беради. Самовий Шоҳликнинг калитини назардан қочирганимиз зоҳоти, Масиҳдан, ўша калитларни топишга ёрдам бер, деб сўрашимиз керак. У албатта, илтимосимизни бажо айлайди.
Двигателни ҳаракатга келтириш
Агар биз калит билан бирон нарсани очмасак, у биз учун ҳеч қандай қимматга эга эмас. Калитни ўт олдириш қулфига суқмасдан, двигателни ҳаракатга келтириш мумкин эмас. Агар ибодатдан калит сифатида фойдаланмасак, Худонинг қудрати гарчи биздо доимо бўлса ҳам, ҳаёт учун зарур энергияни олмаймиз.
Сиз қачонлардир шундай саволни берганмисиз: «Нима учун Худони севадиган, Унинг Каломини иззат қиладиган ва ибодат қиладиган яхши одамларнинг ибодатларига жавобан илоҳий қудрат намоён бўлмайди? Нима учун улар атроф оламга таъсир кўрсатмайдилар ва Осмон Шоҳлиги ҳақи-ҳурмати атроф оламни ўзгартирмайдилар? Нима учун олам уларнинг ишончига қандайдир ўринсиз қарайдилар?» Сабаби шундаки, бу масиҳийлар Муқаддас Руҳ зарурлигини англамайдилар. Қимматбаҳо Муқаддас Руҳ ҳамма имонлиларни тўлдиради, аммо, мен Сенинг қудратингга муҳтожман, деб эътироф этадиганларнинг ҳаётидагина У фаолият кўрсатади. Бу дегани — баки бензинга тўлаю аммо двигател ҳаракатга келтирилмаган автомобилларга ўхшаб, ўз эҳтиёжлари учун Муқаддас Руҳнинг кучини эътироф этмаслик деганидир.
Одатда одамлар истар-истамас ибодат қиладилар, чунки улар ибодат пайтида ўзларида фаолият кўрсатаётган Муқаддас Руҳнинг кучини тушунмайдилар. Ёки бу уларнинг
Худонинг севгиси ва Худонинг кучи ўртасида алоқа мавжуд. Исо айтган эди: «Сизларга янги буйруқ беряпман: бир-бирингизни севинглар. Мен сизларни қандай севган бўлсам, сизлар ҳам бир-бирингизни шундай севинглар» (Юҳ. 13:34).
«Агар сиз Масиҳ Танасининг аъзолари бўлишни истасангиз, маълум қоидаларга риоя қилишингиз зарур, — деб тушунтирди қавмбоши Джек, — Севги қонуни — Худо Шоҳлигининг асосий қонунидир. Гап кўтаринки кайфият ҳақида кетмаяпти, балки юракларимизга қуйилган Худонинг севгиси ҳақида кетяпти (қаранг: Рим. 5:5). Юракларимизни тўлдирадиган Худо севгиси оқимида бутун кучларнинг манбаи яширинган. Бошқа оламларни севиш — Худо Шоҳлигининг қонунидир, агар сиз бу қонунни бажармасангиз, сиз Шоҳликни мерос қилиб ололмайсиз. Осмон калити қулфга тушмайди, қулф эса бизнинг шахсий маконимиз эшигидир. Худонинг қудрати бизнинг фойдамиз учун эмас, балки Унинг хоҳиш-иродаси бўйича ибодатда озод бўлади».
Бу дегани — Худонинг қудрати озод бўлишидан ҳеч қандай фойда олмаймиз дегани эмас. Албатта, биз ҳар куни фойда оламиз. Биз Худонинг қудратига эҳтиёж сезаётганимизни эътироф этмайлик, Муқаддас Руҳдан, бизни ибодат пайтида тўлдиргин, деб сўрамайлик, Худо бизнинг ибодатларимизга жавоб беради. Худо севги эканини эътироф этишимизни У кутади. Унинг қудрати бизнинг ҳаётимизда зоҳир бўлишини биз истасак, бизнинг барча хатти-ҳаракатларимиз, ибодатларимиз Худонинг севгиси билан қабул қилиниши керак.
Севгидан илҳом олган ибодат оламига кириш учун биз биринчи қадамни ташлашимиз керак: Худога боғлиқлигимизни эътироф этишимиз, Унинг хоҳиш-иродасини ижро этишни ва ибодатда бўлиб, Унинг қадамларини сабр билан кутишни ўрганишимиз лозим. Худо
Исо ўликдан тирилгандан кейин шогирдлари олдида пайдо бўлиб шундай деди: «Қаранглар, Менинг Отам ваъда қилганни сизларга юборяпман. Шунинг учун устингизга юқоридан қудрат келгунча, шу шаҳарда қолинглар» (Лука 24:49). Исо шогирдларига келгусидаги хизматлари учун зарур нарса берилмагунча аниқ бир жойда қолишни буюрди.
Қавмбоши Джек бу вазиятни муҳокама қилиб, ўзимиз кийиб юрадиган кийимлар билан қиёслайди: «Исо айтадики, биз қўйилган мақсадга эришишимизга ёрдам берадиган кийимларга ўранмагунимизча олдинга силжий олмаймиз».
Мен илк бор бу сўзларни эшитганимда, кўз олдимда аниқ манзара пайдо бўлди: рўпарамда яланғоч одам турибди, у ибодат қиляпти, аммо Худонинг қудратига ўранмаган, кейин эса у ўзининг ибодати жавобсиз қолганини англаб етмайди. Масиҳнинг қони орқали Худонинг солиҳлигига бурканиб, қайта туғилиш жуда муҳим. Бусиз нажот топишимизга ишонч билан Худо олдида тура олмаймиз. Аммо биз яна аниқ бир мақсадга эришишимиз — ўз вазифамизни бажаришимиз учун Худонинг қудратига бурканишга муҳтожмиз.
«Руҳий жанг олиб боришимиз учун Худонинг қурол-аслаҳаларига бурканамиз, — деган эди қавмбоши Джек. — Исо бизга Ўзининг иродасини очади: бу оламни ўзгартиришимиз учун қуролланиб, оламга тайёр ҳолда боришимиз Унга маъқулдир».
Биз, биринчидан, Худонинг ниятларини ижро этишимиз учун, иккинчидан, Исо тирик экани тўғрисида атрофимиздаги одамларга гувоҳлик бериш учун биз Худонинг қудратига муҳтожмиз. Агар бизнинг ибодатларимиз юқорининг қудрати билан мустаҳкамланмаса, биз му мақсадларнинг биронтасига эриша олмаймиз. Муқаддас Руҳнинг қудратисиз Худонинг ҳимоясидан маҳрум бўламиз.
На сиз, на мен ҳеч қачон Худога шундай деб айтмаймиз: «Менга Сенинг қудратинг керак эмас. Мен ўзимча жуда яхши яшашим мумкин. Шунинг учун менинг ҳаётимда ниманидир ўзгартиришга ёки бу оламда мен орқали ниманидир яратишга уринма». Аммо кўп одамлар буни Худога ҳар куни, эҳтимол, сўзлар билан эмас, балки ўзларининг хулқ-атвори билан айтяптилар. Улар Худонинг энг улуғ инъомларидан бири — Муқаддас Руҳ инъомини қабул қилишни истамайдилар. Биз Осмон Шоҳлигининг калатига (бу калит — ибодатдир) эга эканимизни, бу калит бизда истиқомат қилаётган Муқаддас Руҳ Худонинг қудрати билан боғлиқ бўлганда, бу қудратни «очиши»ни англаб, уни айириб оламиз ва ажойиб мўъжизаларнинг гувоҳлари бўламиз.
Кучларнинг озод бўлиши
Мен қавмбоши Джекни биринчи бор, аниқроғи, Чиқиш китобига асосланган ваъзини эшитганимда, ҳайратда қолган эдим. Мен Исроил халқининг саёҳатини янада кўпроқ билиш учун жамоатнинг навбатдаги йиғинини сабрсизлик билан кутардим. Охири, воқеалар қандай ривожланганини аниқлаш ва кейинги бобларини ўқиб чиқиш учун Муқаддас Китоб сотиб олдим.
Мени айниқса, Худо ибронийларни Мисрдан қандай олиб чиққани, бу халқни Худо ваъда қилинган юртга қандай қилиб олиб боргани қизиқтирарди. Мен ҳам «асирликда яшаётганим»ни, озодликка муҳтожлигимни ўзим англаб етдим. Ибронийлар Худога итоат этишни истамаганлари учун саҳрода қирқ йил сарсон бўлиб юрганларини билганимдан кейин, шуни тушундимки, мен уларнинг хатосини такрорламоқчи эмасман, чунки мен ҳам бунга ўхшаш саҳрода ниҳоятда узоқ вақт бўлдим. Худо мен учун тайёрлаган ваъда қилинган юртга боришим учун халақит бераётган ҳамма нарсалардан халос бўлишни ташналик билан кутардим.
Мен, аввало, депрессиядан халос бўлиш йўлларини истадим.
Бир мусиқа альбомини ёзиб олиш пайтида Майкл деган ёш, истеъдодли мусиқачи билан танишиб қолдим. Бу альбомни Терри билан бирга, ҳали Раббий билан учрашмасимдан олдин ёзган эдик. Майкл — масиҳий, мен эса масиҳий эмасдим. Биз турли оламда яшардик.
Икки йилдан сўнг — моҳиятан абадий — Раббийга имон келтирганимдан кейин, мен Майкл билан яна жамоатхонада якшанбада Худога хизмат қиладиган кунларнинг бирида учрашиб қолдим. Мен бир неча ойдан бери жамоатхонага бораётган эдим, Майкл эса бу ерга дастлабки пайтларданоқ қатнар экан. Шундан кейин кўп ўтмай, биз учраша бошладик, бир йилдан кейин эса оила қурдик.
Мен: «Оила қурганимда, ўзимни ҳимоя қилинган ҳис этаман, мени эзиб келаётган депрессиядан қутуламан», деб умид қилган эдим. Аммо бундай бўлмади. Табиийки, халос бўлиш қандайдир ташқи ҳодисаларнинг таъсири остида эмас, балки маълум ички жараёнларнинг натижасида юз беради.
Мендаги депрессия клиник характерда эмаслигини билардим, чунки тиббиёт менга сариқ чақачалик ҳам фойда бермади. Психиатрлар тавсия қилган дориларнинг биронтаси ҳам онамнинг сўзларини унутишга ёрдам бермади. Дарвоқе, онам юзимга: «Сен ҳеч ким эмассан, сен уқувсизсан, ҳеч нарсага ярамайсан, омадсизсан, сендан яхши бирон нарса чиқмайди», деб айтарди. Онам руҳан хаста эканини билсам ҳам, онам ҳақ, деган фикр билан қаттиқ кураш олиб боришимга тўғри келди. Мен онам билан узоқ йиллардан бери алоҳида яшашимга қарамай, унинг сўзлари миямда чарх уриб айланаверарди. Депрессиядан ўз кучим билан қутулишим беҳудалигига ишонч ҳосил қилганимдан кейин, мен баттар депрессияга тушиб қолдим.
Эримнинг маслаҳати билан Мэри Энн деган масиҳий консультантимизга учрадим. Бу аёл қавмбошиларимиздан бирининг хотини бўлиб, кўп фазилатлари ва истеъдоди билан ажралиб турарди. Худонинг қудрати инсонларни мутеликдан қандай халос қилиши тўғрисида у кўп нарса биларди. Мэри Энн менга аниқ маслаҳатлар берди: уч кун давомида рўза тутиб, ибодат қилишим керак эди, шунингдек, у, мен сиз билан бирга рўза тутаман, деб қўшимча қилди. Мени ҳайратда қолдирган нарса шу бўлдики, менга нотаниш одам мен учун бунчалик ўзини бағишлаганига рози эди.
Рўза муддати тугагандан кейин, мен унинг ҳузурига келдим. У менга учта талаб қўйди. Биринчидан, мен кўп бемаънигарчиликлар қилишга улгурганим сабабли, мени кўп қўрқитган гуноҳларим учун тавба қилишим керак эди. Иккинчидан, мен оккультизмга оид барча фанлардан юз ўгиришим керак эди, гарчи мен Масиҳни Нажоткорим деб қабул қилганимдан кейиноқ ҳаммасидан воз кечган бўлсам ҳам. Учинчидан, мен ҳали воз кеча олмаган шафқатсизликларим учун тавба қилишим керак эди, айниқса, бу онамга алоқадор эди. Мен буларнинг ҳаммасини бажарганимдан кейин, Мэри Энн бир аёл билан бирга бошимга ва елкамга қўлларини қўйиб, ибодат қила бошладилар.
Улар менинг депрессиядан халос бўлишим учун ибодат қилишни бошлаганлари зоҳоти, танам бўйлаб электр токи тўлқинлари югургандай бўлди. Бунақасини ҳеч қачон синаб кўрмаган эдим. Елкамдан ниҳоятда оғирлик олинаётганини ҳис қилиб турардим. Мен ўзимда енгиллик ва эркинлик ҳис қилдим. Мендаги депрессия йўқолди.
Мен депрессия билан бутун умрим давомида курашган бўлсам ҳам, ундан қутулганимга ишонишим қийин бўлди. Мен: «Депрессия эртага қайтиб қолади-ёв», деб қўрқардим. Ишончим шунчалик заиф эди. Аммо яна депрессия зулми остида қолганимда ҳам, мен шунинг учун хурсанд бўлардимки, мен ундан бир кун бўлса ҳам халос бўлиб яшадим. Бироқ эрталаб уйғониб, ўзимни ажойиб ҳис қилаётганимни билдим. Кейинги кун ҳам шундай бўлди. Депрессиядан мен тамомила халос бўлганимдан ҳайратда эдим.
Ўз ўзидан маълумки, баъзан кайфиятим ёмон бўлиб қоларди. Бундай ҳолатимнинг сабаби ҳар доим маълум вазият ёки душманларнинг руҳий ҳужуми эди. Ўзимни яхши ҳис қилишим учун ҳар доим Худога мурожаат қила олардим. Менинг ҳаётимни шол қилган депрессиядан тамомила қутулганимдан кейин, Худонинг қудратига собит ишончга эга бўлдим, бу куч ибодат қилаётганларнинг ҳаммаси ҳаётида фаолият кўрсатяпти.
«Ичимизда истиқомат қилаётган Муқаддас Руҳ бизга куч бағишлайди, — деб тушунтирарди қавмбоши Джек. — Бунинг учун имконият биз ибодат қилаётганимизда пайдо бўлади. Ҳаётимизда Худонинг қудрати намоён бўлади, биз эса бу кучни оламга ўзига хос етказувчилар бўламиз. Ўзимизни ибодат орқали ўтказганимизда, бизни яшинқайтаргичга қиёслаш мумкин».
Худонинг қудрати сизнинг ҳаётингизга ибодат орқали кираётганини бошингиздан кечирганингизда, бу сизни бир умрга ўзгартиради, сиз ҳеч қачон илгариги одам бўлмайсиз.
Худонинг раҳнамолиги остида руҳан ўсиш
Агар сиз янги территорияга кўчиб ўтмоқчи, яъни янги ҳаёт бошламоқчи бўлсангиз, ҳайдовчи ўрнида ким бўлади: сизми ёки Худоми — шуни ҳал қилишингиз керак. Ўзингиз мустақил равишда рулни бошқариб кетаверасизми ёки Худо рулни бошқаришига йўл берасизми? Сиз тана бўйича иш кўрасизми ёки Муқаддас Руҳнинг қудрати билан мустаҳкамланасизми? Бу саволларга жавоб бериш ғоят муҳим, чунки ибодатингизнинг самарадорлиги жавобларингизга боғлиқ бўлади.
Исо ҳар доим Ўз Отасининг хоҳиш-иродасини бажарди. Шогирдлари буни биларди. Исо одамларга шифо бераётганига, жинларни қувиб чиқарганига, бошқа кўп ажойиботлар кўрсатганига шогирдлари гувоҳ бўлган эди. Исо буларни қандай қилаётганини шогирдлари билмоқчи бўлардилар. Улар: «Исода бизда йўқ бўлган Илоҳий куч-қудратга кириш ҳуқуқи бор», деб эътироф этардилар. Масиҳ бир неча марта ибодат қилиш учун ёлғизликка чекинганини улар кўрган эдилар. Исо нима қилмасин, Худонинг қудрати уни тўлдирарди. Худонинг қудрати билан ибодат ўртасидаги алоқани ҳаворийлар аниқ кўрган эдилар, шунинг учун улар Исодан, бизга ҳам шундай куч-қудрат олишни ўргатинг, деб эмас, балки ибодат қилишни ўргатинг деб илтимос қилдилар. Исо уларга ўргатган ибодат Раббий ибодати деган ном билан машҳур (қаранг: Матто 6:9-13; Лука 11:2-4).
«Исо ер юзида Ўз ишларини охирига етказиш учун кучни Худо сифатида Ўз манбаларидан олмади, — тушунтирарди қавмбоши Джек, — У Худо бўлиб, инсон сифатида яшади. Худонинг Ўғли имтиёзларидан воз кечди ва Муқаддас Руҳга тўлиқ тобелигини эътироф этди. У Худонинг тимсоли бўлса ҳам, ихтиёрий равишда иш кўрди. У Ўзини Ўзи камситиб, инсон қиёфасини қабул қилди ва инсонлар орасида яшаш учун инсонга ўхшаган қилинди» (қаранг: Филип.2:5-8).
Мени энг кўп ҳайратга соладиган нарса шу. Исо Худонинг Ўғли бўлишига қарамай, Ўғил ҳамма ишларни бажариши учун Ота Унга куч берсин, деб, ҳар доим ибодатда Отага мурожаат қилди. Масиҳ бизни ҳам шундай қилишга ундади. Биз ҳам Исога тақлид қилиб, Худонинг манбаларидан фойдаланайлик, Худо қўллаб-қувватлаши учун Унга мурожаат этайлик -ана шулар Худога маъқулдир.
«Исо шогирдларини ибодат қилишга ўргатганда, бир хил сўзни доимо такрорлаб мустаҳкамласин, деган мақсадда ўргатмади, — деди қавмбоши Джек, — Исо шогирдларига зарур бўлган кучни ўзлари ажратиб олишларига ўргатди. Худо — Отамиздир деб эътироф этиб ибодат қилиш керак, шундан бошланглар, деб уларга ўргатди (“Осмондаги Отамиз”). Бу — Худо билан муносабатларимизнинг асосидир. Бундан кейин Худога сажда қилиш давом этади (“Сенинг номинг улуғлансин”). Сўнгра, Худонинг ҳузур-ҳаловати туфайли бизга инъом қилинган муносабатларга ва Унинг буюк номига айтиладиган ҳамду саноларга асосан жасорат билан Унинг тахтига яқинлашиш ҳуқуқига эга бўламиз (“Сенинг Шоҳлигинг келсин; ерда ҳам, осмонда ҳам Сенинг хоҳиш-ироданг бажо бўлсин”). Бу сўзлар Худо Шоҳлиги ерда эканини тасдиқлашга ундайди».
Кўпчиликнинг ўйлашича, «Сенинг Шоҳлигинг келсин» деган сўзлар қандайдир номаълум келажакка мансуб. Аммо бундай эмас. «Бугунги ризқ-рўзимизни бергин, Биз қилган ёмонликларни ҳам кечиргин» сўзлари ҳозирги замонга тегишли бўлганидай, «Сенинг Шоҳлигинг келсин» сўзлари ҳам бугунги кунни англатади. «Сенинг Шоҳлигинг келсин» деб ибодат қилганимизда, Худодан, ҳозироқ ҳаётимиздаги вазиятга аралашгин, деб сўраймиз.
Биз Исо сингари, ҳар қандай ишни бажариш учун Муқаддас Руҳ қудратига муҳтож бўламиз. Масиҳ — Устоз, Ёрдамчи. У бизга йўл кўрсатади, биз Ундан, бизни қизғин, эҳтирос билан ибодат қилишга ўргатгин, токи ибодатимиз кучга эга бўлсин, деб сўрашимиз керак. Ниятларимиз пок бўлиши учун Ундан, бизни бошқаларни севишга, уларга раҳм қилишга ўргатгин, деб сўрашимиз лозим, гарчи бу жуда оғир бўлса ҳам. Ундан, бизнинг ҳаётимизда Сен ҳайдовчи ўрнини эгаллагин, деб сўрашимиз керак, токи У бизни тўғри йўлга солсин. Агар биз Унинг раҳнамолиги остида яшасак, ўзимизнинг кучимиз билан ҳеч қачон эришмаган мақсадларга етиша оламиз.
Хавфли зоналарни четлаб ўтиб
Ҳаётда уч йўл бор: ўзимизнинг йўлимиз, иблиснинг йўли ва Худонинг йўли. Бу йўлдан қайси биридан боришимиз учун қарор қилиб, танлаймиз. Нотўғри танлов — ниҳоятда хавфли.
Агар иблиснинг йўлини танласак, биз зулматга, вайронагарчиликка ва ўлимга йўл оламиз, чунки у ўғри, бизни ўғирлаш ва ҳалок қилиш учун келган. Агар ўз ҳолимизча яшашни афзал кўрсак, бундан ҳеч қандай яхши нарса чиқмайди, оқибатда биз иблиснинг йўлига бурилиб кетамиз, айнан иблис бизни ўз аклимиз билан яшашга кўндирган эди. Аммо биз Худонинг йўлини танласак, умид билан бойиймиз, чунки У бизни ўзимиз ва иблис устидан ғалаба қилишимиз учун қудратга тўлдиради.
Ҳаётимиз йўлида бизга таҳдид солаётган хавфлардан бири шуки, биз киммиз ва қаерга боряпмиз — унутиб қўямиз. Руҳан туғилган кунимизда янги фуқаролик тўғрисида гувоҳнома олдик! Бизнинг исмимиз Қўзининг ҳаёти китобига ёзилган. Биз самоларда рўйхатга олинганмиз. Энди биз йўлимизни «сертификат» билан давом эттирамиз, бу сертификат бизнинг Худо Шоҳлигида туғилганимизни ва дўзахнинг ҳамма кучларидан устун бўлган ҳокимият ва кучларга алоқадорлигимизни тасдиқлайди.
«Аммо куч-қудрат манбаига кириш инъоми қанчалик ажойиб бўлмасин, биз энг асосий нарсани назардан қочирмаслигимиз керак, — деб бизни огоҳлантирарди қавмбоши Джек. — Шуни унутмаслик керакки, шогирдлар ўзларидаги жинларни қувиш лаёқатидан ҳаяжонланиб келганларида, Исо уларга, ўзларингизга берилган инъомдан эмас, балки сизларнинг исмингиз самолардан ёзилганидан ҳаяё жонланишингиз керак, деди. Бу дегани — Худонинг Ўзи бу ҳукмронликни инъом қилди, шунинг учун дўзахнинг кучи уларни мағлуб қила олмайди — деганидир».
Бу ҳақиқат ҳар доим бизнинг диққат марказимизда бўлиши керак.
Ҳозир мен яшаётган Теннесида тор, эгри-бугри, икки полосали йўллар кўп. Йўлларнинг иккала томонида зовурлар бор. Йиллар давомида ёмғирлар туфайли бу зовурлар ювилган. Бунда йўллардан ўтаётиб, ниҳоятда диққат қилиб, йўлдан кўз узмаслик керак, чунки огоҳлантирувчи белгилар у йўлларда йўқ.
Бизнинг руҳий ҳаётимиз йўлларида ҳам биз ниҳоятда эътиборли бўлишимиз ва доимо биз Масиҳдаги ким эканлигимизни, қаёққа бораётганимизни ёдимизда тутишимиз керак, чунки бу йўлларда огоҳлантирувчи белгилар кам.
Ҳаётимизнинг энг омадли кунларида бу ҳақда биз яхши ўйлашимиз керак. Теннесида кузда дарахтларнинг шох-бутоқлари олтин рангга бурканади, баҳорда эса сафсарранг, оқ нилуфар гулларга безанади. Бундай гўзалликка маҳлиё бўлиб, йўлдан чалғиймиз ва зовурга осонликча тушиб кетамиз. Айтиш мумкинки, Исроил халқи билан ҳам худди шундай воқеалар юз берган эди. Исроилликларнинг ҳаёти изга тушиши билан, улар Худодан юз ўгириб, ўзлари учун яшай бошладилар. Эсингиздами, биз
Айрим одамлар ўз ҳаётининг энг қийин даври келгандагина ибодат қиладилар. Улар ўтказилган текширишларнинг ёмон натижалари тўғрисида билмасдан туриб, Худодан, бизга соғлиқ бергин, деб сўрамайдилар. Аварияга дуч келмагунларича ўзларининг хавфсизлиги учун ибодат қилмайдилар. Бошларига бирон бахтсизлик келмагунча ибодат қилмайдилар. Бундай ҳолатда улар жарлик қирғоғига келиб қолган бўладилар. Ибодат орқали олган кучни ҳис қилганингиз зоҳоти доимо ҳамма муаммоларингизни ҳал қилиш тўғрисида ибодат қила бошлайсиз.
Айтишларича, иблис ибодат қилишга тиз чўккан энг заиф азизлар олдида қалтираётгандай бўлади. Иблис
Тайинланган жойга келиш керак
Исо билан бирга олдинга юриш учун руҳан комил бўлиш лозим. Ибодатнинг муҳимлигини яхши тушунганимиз сингари, бизнинг ибодатимиз шунчалик таъсирчан, фаолиятда бўлади. Бу ўринда гап Худо бизга инъом қилган ҳуқуқ — биз ерда бўлганимиз ҳолда, самолардаги Унинг тахтига яқинлашиш ҳуқуқи тўғрисида кетяпти. Бу вазият Исонинг ибодат ҳақидаги, хусусан, Унинг қуйидаги сўзларида аниқ акс этган: «Сенинг Шоҳлигинг келсин, Осмонда бўлгани каби, ерда ҳам Сенинг хоҳиш-ироданг бажо бўлсин» (Матто 6:10).
«Худонинг Шоҳлиги Унинг куч-қудрати фаолиятининг бепоён доирасини гавдалантиради, — деб тушунтирди қамбоши Джек. — Ана шу доира чегараларида Худонинг куч-қудрати бизнинг ҳаётимизда фаолият кўрсатади. Бу дегани — самолардаги охирги тайинланган жойдан ташқари оралиқ тайинланган жой деб аталадиган жой ҳам бор. Бу жой ер юзида бўлиб, ҳаётда Худонинг ниятларини амалга ошириш учун ёрдам беришга чақирилганмиз. Ибодат бизга ўз вазифаларимизни бажаришимизга ёрдам беради. Иш айнан шундан иборат.
Биринчидан, биз Масиҳни Нажоткоримиз деб эътироф этганимизда, биз қайтадан туғиламиз. Бу шуни билдирадики, гарчи биз ер юзида яшасак ҳам (айтайлик, Денверда, Далласда ёки Бостонда) бошқа «мамлакат»нинг фуқароси — Худо Шоҳлигининг фуқароси бўлишимиз учун имкониятимиз бор. Тўғри маънода биз Масиҳдаги «янги ижод» бўламиз, Масиҳ Шоҳдир, Худо Ўғлининг Шоҳлигида яшашимиз учун биз зулмат шоҳлигини тарк этамиз (қаранг: Колоса. 1:13-14; 2 Кор. 5:17).
Иккинчидан, Исо бизни қайта туғилган одамлар сифатида ибодат қилишга ўргатади: «Сенинг Шоҳлигинг келсин, Осмонда бўлгани каби, ерда ҳам Сенинг хоҳиш-ироданг бажо бўлсин» (Матто 6:10). Кўпчилик бу ибодатнинг теранлигини ва кучини баҳолашга ожиздир.
Бу сўзларга қулоқ солинг, суюклиларим! Нажоткоримиз бизни Ўзининг қудратли Отасига юз буришга даъват қилмоқда, Унинг хоҳиш-иродасини бизга очмоқда. Заминдаги беҳудаликларга самовий қадриятларни олиб келиш орқали ер юзидаги ўзгаришлар сиз билан мендан бошланишини Раббий истайди. Соддароқ қилиб айтганда, Раббийнинг Ўзи хоҳиш-иродасига кўра, хатти-ҳаракатларда Ўзини чегаралади — одамлар, бизнинг ҳаётимизга аралашгин, деб Ундан илтимос қилганларидагина, У ҳаётимизга аралашади. Ибодат қилиш — бизга берилган имтиёздир, бу имтиёз Унинг ҳаётбахш, шифоловчи, зулмат шоҳлигига ёриб киришга лойиқ куч-қудратини сўрашимиз учун берилган».
Бундан, Худонинг ер юзидаги Ўз Ўғли орқали амалга ошириладиган тўлиқ ҳукмронлиги бизга боғлик, деган хулоса келиб чиқмаслиги керак. Бундай кун келишини Масиҳ тайинлаган, У бизга топшириқ берган: «Мен қайтиб келгунча, ишларингизни қилинглар»[2] (Лука 19:13). Ибодат — Худонинг ер юзидаги халқининг асосий «иши» эканини Исо аниқ кўрсатиб берган. Биз ибодат қилганимиздагина, атрофимиздаги ўзгаришлар юз беради.
«Исо шогирдларига “Сенинг Шоҳлигинг келсин”, деб шогирдларига ибодат қилишни ўргатганда, Худонинг ниятини бажо қилишда ибодатнинг ролини У жуда яхши тушунтириб берди, — деган эди қавмбоши Джек. — Аслида Масиҳ қуйидагиларни айтган эди: “Мен ер юзидаги ҳукмронлигимни ўрнатгани келмагунимча, Ота сизнинг таклифингизни кутади, токи Мен келиб сизларнинг ҳаётингизда ва бошқа одамларнинг ҳаётида фаолият кўрсатайин”».
Бизнинг оламга Худонинг кучи чуқур ёриб кириши бизга ибодат орқали берилган имтиёз ва масуълиятнинг мазмунини қанчалик чуқур тушунишимизга боғлиқ. Қавмбоши Джекнинг ифодаси бўйича, самолардаги ҳамма ҳукмронлик Уникидир, аммо айнан
Бизнинг таклифимизни Худо кутади ва бу Унга маъқул. Биз ибодат қилиб, Худодан, оғриққа, азоб-уқубатларга тўла заминий ҳаётимизга аралашгин, деб сўраганимизда, У фаолият кўрсата бошлайди. Ана шунда Унинг куч-қудрати бизнинг ҳаётимизда фаолият кўрсата бошлайди, У Ўз ниятини ижро этади. Бу далилни англаш янада тиришиб ибодат қилишимиз учун бизни илҳомлантиради.
Биз Худога хизмат қилишимизни, Унинг шоҳлигини кенгайтиришимизни Ўзи истайди. Биз фақат Худо ҳақида ўқишни истаб қолмаймиз, балки
Худо ибронийларни Мисрдан олиб чиққанда, У, агар Менинг йўлларимдан юрсаларингиз, сизларни «шоҳона муқаддаслар» қиламан, деб ваъда берган эди. Худо шуни истаган эдики, бу Шоҳликнинг эгаси билан ибронийларнинг алоқаси бўлиши учун ўзларининг мартабаларига муносиб ҳукмронлик инъом қилинган халқ бўлсинлар. Аммо Исроил халқи бу имкониятни қўлдан берди, чунки улар Худонинг эмас, балки ўзларининг йўлларини изладилар. Натижада Худо уларга тайёрлаган жойга етиб бора олмадилар. Агар бизнинг мақсадларимиз Унинг мақсадларига мос келса, Худо бизга тайёрлаган жойга етиб боришимиз мумкин (қаранг: 1 Бут. 2:5-9).
Худо Ўз Руҳини ҳар биримизга беришни ва бизни Ўз Шоҳлигининг элчилари қилишни истайди. Одамлар бутун ҳаётини Худога хизмат қилишга бағишлаши Унга маъқулдир. Худо бизни Ўз Руҳи куч-қудрати билан яшашга ўргатишни истайди. Ҳаётимизда Худонинг иштироки тўғрисида гувоҳлик берадиган Унинг куч-қудрати намоён бўлмаса, ибодатимиз ҳеч қачон таъсирчан бўлмаслигини билганимиз учун биз ҳам шуни истаймиз. Атрофимиздаги олам душманлик кайфиятида ва хавфли, аммо бизнинг ибодатларимиз ёрдамида бу оламда катта ўзгаришлар пайдо қилишга лойиқ куч-қудрат олиш ҳуқуқига биз ҳам эгамиз.
Эй Худойим, заифлигимни эътироф этаман, Сенинг ёрдамингсиз биронта муҳим нарсани қилишга ёки узоқ муддатли лойиҳани тугатишга қодир эмасман. Биламан: ҳаётимдаги энг муҳим ҳодисалар мен ва менинг донолигим туфайли юз бермайди, балки Сенинг Руҳинг сабабли юз беради. Мен ибодатларимга
Муқаддас Руҳ, мен Сени ўзимнинг кучим манбаи деб эълон қиламан.Сендан илтимос қиламан: мени қайта-қайта тўлдир, оқимингни мен орқали қуйгин. Биламан, Сенсиз мен ҳеч нарса қила олмайман.Мен ишонаман, менинг кучимдан ва имкониятларимдан ортиқ нарсаларни қилишимга ҳам ёрдам берасан. Менга ҳамма нарсада йўл-йўриқ кўрсат. Сенинг қудратинг улуғворлиги биз — имонлиларда чексизлигини тушунишимга ёрдам бер (қаранг: Эфес. 1:19).
Раббим, ўзини солиҳ қилиб кўрсатиб, унинг кучини рад қиладиганларга ўхшашни истамайман (қаранг: 2 Тим. 3:5). Ҳаётда Сенинг кучинг либосига бурканиб юришни хоҳлайман, токи менинг ибодатларим таъсирчан бўлсин, атрофимдаги оламда кескин ўзгаришларга сабаб бўлсин. Ҳар доим Сенинг Руҳинг кучида бўлишимга ёрдам бер, фақат ўз кучимга ишониб мақсад сари боришга уринмайин. Сен берган калитлардан тўғри фойдаланишимга мени ўргат, токи ибодатда Сенинг куч-қудратингни тушунай, ажратиб олай.
Эй Худойим, Сен қудратинг билан қўрқинчлисан. Сен Ўз халқингга ишонч бағишлайсан, ишончида мустаҳкам қиласан (қаранг: Забур 67:36). Бизга берган қудратинг учун Сендан миннадорман, Раббийни тирилтирганинг учун Сендан миннадорман, демак бизни ҳам тирилтирасан (қаранг: 1 Кор. 6:14). «Сочларим оқариб, кексайганимда, Мени тарк этмагин, эй Худо! Келгуси авлодларга қудратинг ҳақида айтай» (Забур 70:18). Сенинг ҳузур-ҳаловатинг мен учун етарли бўлгани учун миннатдорман, Сенинг қудратинг менинг заифлигимда юз беряпти. Мени Масиҳнинг куч-қудрати қамраб олиши учун ўз заифлигим билан мақтанаман (қаранг: 2 Кор.12:9). Худойим! Сен менинг қалъамсан. Сен менинг оёқларимни кийик оёқларидай қиласан, мени юксакликларга қўясан (қаранг: 2 Шоҳ. 22:34).
Эй Самовий Отам, мен Сенинг қудратингни эътироф этаман. Сенинг Шоҳлигинг бугун келсин, Сенинг хоҳиш-ироданг, осмонда бўлгани каби, ерда ҳам бажо бўлсин. Сенинг элчинг бўлишим учун менга куч ато эт. Одамлар менда Сенинг тимсолингни кўрганларида, улар Сени севсин. Исо номи билан ибодат қиламан.
Сизнинг ибодатларингизни таъсирчан қиладиган Муқаддас Китоб оятлари
Хоч ҳақидаги хабар ҳалок бўлаётганлар учун тентакликдир. Лекин биз, нажот топаётганлар учун бу хабар Худонинг қудратидир.
Бу улуғвор хазинани эса биз сопол идишларда олиб юрибмиз, токи бу олий қудрат бизга эмас, Худога мансуб эканлиги кўриниб турсин.
Раббимиз Исо Ўзининг улуғворлиги ва камолоти шарофати ила бизни даъват этган ва бизга Ўзини танитган. Яшаш ва Худо йўлида юришимиз учун керак бўлган ҳамма нарсани У бизга Ўзига хос илоҳий куч-қудрат билан ато этган. Бу дунё ёмон эҳтирослар натижасида бузилиб бормоқда. Сизлар бундан қочиб қутулинглар, деб Худо бизга кўп улуғ ва қимматли ваъдаларни берган. Булар рўёбга чиқиб, сизлар илоҳий табиатдан баҳраманд бўласизлар.
…ёрдам берадиган ва мағлуб қиладиган Худодир.
Худо салтанати сўзда эмас, балки қувватдадир.
Иккинчи боб
Ибодатингиз қудрати
Якшанба кунларининг бирида қавмбоши Джек қавм олдида туриб: «Ўзимнинг бир камчилигим тўғрисида айтмоқчиман», деб қолди. Мен ундан биронта ваҳимага соладиган янгиликни эшитаман, деб кутмаган эдим: у хотини билан ажрашмоқчи эмас, банкни таламаган,қотиллик қилмаган, хотинига хиёнат қилмаган. Мен ҳатто унинг нима деб айтмоқчи эканини тасаввур ҳам қила олмасдим.
Қавмбоши Джек ҳар доим ўзидаги инсоний камчиликларни очиқчасига айтарди, шунинг учун кўп одамларнинг унга ихлоси баланд эди. Аниқроғи, у биз билан ўз тажрибаларини ўртоқлашмоқчи эди, бу эса бизнинг руҳий ўсишимизга ёрдам берарди.
Қавмбоши Джек бизга: «Мен шуни ҳис қилдимки, Худо мени ибодатга даъват қиляпти, Худо менга, сен Мен билан бўладиган кундалик ибодатни менсимаяпсан, деб аён қилди», дея гапирди.
«Аммо мен ҳозир шу билан машғул эмасманми?!» — деб ўйлади у.
«Мен билиб турибман, Худо мендан ғазабланмаяпти, — деди қамбоши Джек. — Аниқроғи, У менга ниманидир ўргатмоқчи. Худо
Бу гап, қавмбоши Джек ибодатгўй одам эканини бас қилибди, деган маънони англатадими? Албатта, йўқ: ахир, у доимо ибодат қилиб келган. У доимо Муқаддас Руҳнинг овозига қулоқ солган, Муқаддас Руҳ уни ибодатга чорлаб турган. Муқаддас Руҳ ибодат қилишга сигнал бериши биланоқ, қавмбоши Джек қилаётган бошқа ишини бас қилиб, ибодат қила бошлаган. У доимо Худо билан мулоқот қилган, Ундан донолик сўраган. У ҳормай-толмай Худога ҳамду сано айтган, бошқа одамлар билан бирга ибодат қилган. Ҳеч ким уни, ибодатга иштиёқи йўқ, камчилиги шу, деб айблай олмаган. Ўша сафар ҳам Худо унга мурожаат этгандан кейингина ибодат қилишга ўрнидан турди. Аммо ҳамма бало шунда эдики, қавмбоши Джек Худо билан яккама-якка мулоқот қилишга вақт ажратмай қўйган эди.
Қавмбоши Джек ўсмирлигидан бери — коллежда ўқиган пайтларда ҳам, Худога хизмат қилган дастлабки йилларда ҳам ҳар куни эрталаб Худо билан мулоқот қилишни ўрганган эди.
«Ҳаммаси қачон ўзгарганини билмайман, — деб ҳикоя қилган эди у. — Мен аниқ вақтини айта олмайман. Ибодат қилмайман, деб қарор қилган кунимни эслай олмайман. Ибодатдан воз кечганим ҳеч қачон калламга келган эмас. Аммо ўзимга билинмаган ҳолда мен муттасил ибодат қилмай қўйдим, вақти-вақти билан Худо билан яккама-якка мулоқот қилишни менсимай қуйдим. Аммо юз берган ҳодисанинг мазмунини англаб, ҳаётимда бунга ўхшаш ҳодиса ҳеч қачон такрорланмаслигини, шубҳасиз, билар эдим».
Нима тўғрисида сўз кетаётганини тушуняпсизми: баъзан Худо билан доимий равишда яккама-якка мулоқот ва ибодат қилиш учун вақт ажратиш қийин. Аммо қавмбоши Джек бутун жамоат олдида, Худо билан кунда мулоқот қилишни менсимай қўйдим, деб эътироф этганда, шахсан мен бу борада ўзимни айблай олмадим. Менинг ҳар куним азонда туриб Худо билан ибодатда ёлғиз қолишдан бошланарди. Бу мен учун ғоят мураккаб эди, чунки ўша пайтда менинг ҳолатим ниҳоятда аянчли эди. Яқиндагина гиёҳвандликдан ва ичкиликбозликдан, оккультизмдан, депрессиядан, қўрқувдан, хавотирлик ва руҳий тубанликдан қутулиб, шуни билдимки, мен Худо билан мулоқотсиз бир кун ҳам яшай олмас эканман. Қавмбоши Джекнинг сўзлари менга қаттиқ таъсир қилди, агар бу ҳодиса у билан юз берган экан, исталган одам билан, жумладан, мен билан ҳам юз бериши мумкинлигини тушундим.
Бир куни шундай ҳам бўлди.
Бир неча йил илгари менинг ибодат ҳаётимда тўхташ юз берди. Мен жиддий хасталикка учрадим, хасталигим деярли беш ой давом этди. Ҳар сафар бошим айланиб, кўнглим айниб, қорним атрофида оғриқ пайдо бўлганда, эрим мени касалхонага олиб борарди. Аммо мендаги иллатни аниқлай олмадилар. Бир қанча текширувлар ва врачларнинг консультацияларига қарамай, менга диагноз қўймадилар. Ниҳоят, бир куни кечаси ичимда нимадир ёрилиб кетганини сездим, бу шунақангги оғриқ билан юз бердики, агар дарров ёрдам бермаслар, ўлишимни тушундим. Шунинг учун «Тез ёрдам»нинг келишини кутиб ўтиришнинг имкони йўқ эди, эрим мени тезда касалхонага олиб борди.
Қабулхонада мени текширдилар, анализ олдилар, аммо барибир аниқ бир диагноз қўя олмадилар. Охири хирургни чақирдилар, у тўғри шундай деди: «Хасталигингиз ва оғриқлар сабаби бизга номаълум. Аммо сизнинг кўричагингиз ёрилиб кетган, деб ўйлайман. Мен сизни операция қиламан, ана шунда сабабини аниқ биламан».
Бу врач тўғри айтган экан. Наркоздан кейин кўзимни очсам, врач менга шундай деди: «Агар бир соат кечикканимизда, мен сизни қутқариб қола олмас эдим».
Мен қўрқинчли ҳолатда эдим. Кўкрагимдан қов суягимгача тиккасига кесдилар ва трубка қўйдилар. Бу труба махсус вакуум аппарати ёрдамида ҳар куни ярани ювиш учун қўйилган эди. Беш ой давомида яра очиқ қолди, ниҳоят ичидан бита бошлади.
Операциягача бир неча ой давомида менга аста-секин ҳар куни одат бўлиб қолган ибодат қилишни йўқотиб қўйдим. Ўзимни ёмон ҳис қилганим сабабли фақат ухлардим, овқат еб, енгил-елпи уй ишларини бажарардим. Аҳволим ёмонлашган сари, одатдаги кун тартибимга риоя қилиш, ибодатда доимийликни сақлаш қийинлашар эди. Мен эрим учун, болаларим ва бир неча яқин дўстларим учун, қариндошларим учун, албатта, ўзимнинг шифо топишим учун ибодат қилишда давом этдим. Бор-йўғи шу эди, холос.
Кўричагим ёрилиб кетгандан кейин, ибодатим бир неча сўздан иборат бўлиб қолди: «Исо, менга ёрдам бер! Менга шифо бер, Раббим!» Бу умидсизлик ибодати эди. Соғайишим шунчалик оғир кечдики, бирон нарсага диққатимни қаратиш қобилиятини йўқотдим, ҳатто соғайиб кетишимга ўзим шубҳа қила бошладим. Шунинг учун мен одамларнинг қўллаб-қувватлашини ҳис қилдим, улар бошимга тушган бахтсизликдан умидсизликка тушмаслигим учун ибодат қилишар эди. Мен шунинг учун миннатдор эдимки, уларнинг ибодати ҳар доим менга мадад бериб турар эди.
Лекин соғая бошлаганимдан кейин икки ой ўтгач, қорнимда яна олдингидай оғриқ сездим, кўричагим ёрилиб кетганда юз берган кўнгил айниш ҳам бор эди. Бошимдан ўтган ҳамма азоб-уқубатлардан кейин ҳам мен ўз муаммоларимдан қутулмаган эдим, ўзим эса бунга ишонгим келмас эди. Биринчи операциядан кейин ҳали тузалмасдан, қорнимдаги яра ҳали битмагани учун яхши юра олмас эдим. Мен яна операция столига ётдим. Бу сафар ўт пуфагимни олиб ташлашди, врачнинг айтишича,аслида мендаги хасталикнинг сабаби шу экан.
Иккинчи марта операция бўлганимдан кейин тузалишим жуда секинлик билан борди. Танам худди: «Бу мен учун жуда ҳам ортиқча!» деб айтаётгандай эди.
Аста-секин мен Муқаддас Китобни ўрганишга эътиборимни қаратдим, Худо билан мулоқот қилишга эса вақтим ҳамон оз эди. Иккинчи операциядан кейин менинг ибодат ҳаётим деярли тўхтади. Бир талай оғриқ қолдирадиган дорилардан танам шунчалик тўлиб кетган эдики, қийинчилик билан диққатимни тўплай олардим. Ҳар куни Муқаддас Китобни оз-оздан ўқисам ҳам, хотирам туман эди. Бунинг устига, қаттиқ оғриқлар узоқ ўтиришимга ҳалақит берарди. Мени шу нарса эзардики, мен мустақил равишда ҳеч нарсани, ҳатто оддий нарсаларни ҳам қилишга ожиз эдим. Мен фақат бир нарса учун — шифо топишим учун ибодат қилардим.
Энди мен ҳамма чиқишларимни бекор қилишимга, китобларим нашр қилинишини орқага суришимга тўғри келарди.Одамлар олдидаги айбдорлик ҳисси менинг ҳаётимни заҳарлади: чунки мен айбларим билан одамлар олдида ёмон аҳволда қолган эдим. Аммо қавмбоши Джек шундай деди: «Агар аскар жангда ярадор бўлса, ҳеч ким, бу аскар ўзининг одатдаги ишини бажариши керак, деб айтмайди, чунки яраси одатдаги ишини бажаришга ҳалақит беради. Бизнинг руҳий йўлимизда мажбурий бекатлар бўлса ҳам, биз барибир Худо армияси сафларида қоламиз ва тезроқ сафга қайтишга ҳаракат қиламиз».
Мен Худодан шунинг учун миннатдорманки, мен илгаригидай Унинг лашкари сафида қолдим.
Лекин барибир хасталигим пайтида мени қўллаб-қувватлаган бошқа одамларнинг ибодатларига қарамай, мен руҳий бўшлиқни ҳис қилардим. Шуни тушундимки, Худо билан ҳар куни яккама-якка мулоқот қилишни бас қилганим учун кўп нарсани бой берибман. Ҳеч қандай хасталик билан буни оқлаб бўлмасди. Мен бу одатдан тамомила маҳрум бўлдим. Оқибатда мен энди Худонинг овозини эшитмай қўйдим. Энди мен ҳам, қамбоши Джек сингари, Худо билан мулоқот қилишни қайтадан ўрганишим кераклигини англаб етдим.
Соғайганимдан кейин орқага қайтишга ва Қавмбоши Джек танҳоликда айтиладиган ибодат тўғрисида ўша куни гапирганларни кўриб чиқишга қарор қилдим. Менда яна яхшиликка умид уйғонди, унутганларимнинг кўпчилиги хотирамга тушди. Бу билимларимни сиз билан ўртоқлашишни истайман. Гарчи бошқа одамларнинг ибодатлари биз учун ниҳоятда муҳим бўлса ҳам, Худонинг тўлиқ иштирокини У билан яккама-якка ҳар куни ибодат қилиш орқалигина ҳис қилиш мумкин.
Илгари скрипка чалганимда, канчалик кўп машқ қилсам, оркестрга мендан шунча кўп фойда бўларди. Мен ёлғиз ўзим чалганим сари, коллективда шунчалик яхши чалардим. Бу қоида ибодатга нисбатан ҳам тўғридир.
Ибодат қилиш нима дегани?
«Биз Худонинг дўстлари сифатида У билан мулоқот истаб бевосита Унга келамиз, — тушунтирди у. — Биз Унинг шериги сифатида масъулиятимиз даражасини англаб, Худодан, бизнинг вазиятимизга аралашгин, деб сўраймиз. Сажда, ҳамду сано, ҳайратланиш — Худо билан дўстона мулоқотнинг муҳим қисмидир. Аммо зулмат кучлари билан жанг қилиш учун У билан шерикчилик муносабатларини ўрнатиш воситаси сифатида ибодатнинг бошқа томонини камайтирмайди».
Ибодатда биз Унга деймиз: «Эй Худойим, Сен ажойибсан, буюксан, қудратлисан. Сен — бутун борлиқни яратувчисан. Сени ҳамма нарсадан устун қўяман, Сен қандай бўлсанг, шундайлигингча таъзим қиламан».
Ибодат — барча воситалар синаб кўрилгандан кейин қўллайдиган охирги восита эмас, бетон деворни кесак бўрон қилиш эмас. Ибодат вазиятни ўзгартиради. Аммо бунинг учун Худога ҳаётимизда қандай ўзгаришларни кўришни исташимизни Худога айтишимиз керак. Худо учун имконсиз нарса йўқ эканини ибодатимизда эътироф этишимиз керак (қаранг: Матто 19:26). Ибодат қилганимизда, биз шундай деб айтамиз: «Эй Худойим, мана менинг эҳтиёжларим, умид қиламанки, сўраганларимни жавобсиз қолдирмайсан».
Ибодат қилиш — Худога маъқул келадиган даражада Унга хизмат қилиш демакдир. Биз фақат эҳтиёжларимизни қондиришнигина сўраб қолмаслигимиз керак, гарчи бу ибодатнинг муҳим аспекти бўлиб қолса ҳам. Худонинг режаси шуки, У оламни Ўз элчилари, яъни Унга ишонган имонлилар орқали бошқаришни истайди. Биз Унинг Шоҳлиги принципларини ер юзида ўрнатишимиз Унга маъқулдир. Худо ҳар бир имонли учун маълум вазифани тайёрлаб қўйган, буларни бажариш доимо ибодатдан бошланади.
Қавмбоши Джек шундай дейди: «Агар биз, Масиҳ бизга инъом қилган асосий неъмат — келажакда самоларда, деб ўйласак, ноетук одамлар сифатида қолиб, ўзимизни ўзимиз ўғирлаган бўламиз, ноетук одамлар самоларга диққат қаратиб, заминдаги ҳаётни менсимайдилар».
Қавмбоши Джек ҳар доим ҳақиқат тўғрисида аниқ, тушунарли қилиб айтади.
«Худо нима учун ҳамма нарсани Ўзи қилишни истамаслигини одамлар тушунишлари керак, — деди у. — Шуни хотирда тутиш керакки, одамлар заминдаги ишларни бошқариши учун Худо уларнинг зиммасига масъулият юклаган (қаранг: Ибтидо 1:26,28). Ер юзидаги ҳамма нарса инсоннинг танловига мувофиқ юз бериши тўғрисида У қарор қилган. Ҳамма самовий нарсалар Худоники, аммо ерни У инсон зотига мулк қилиб берган (қаранг: Забур 113:24). Лекин бу аҳвол Худо билан инсон ўртасида мустаҳкам алоқа мавжуд бўлган тақдирдагина ҳақиқийдир. Инсоннинг розилигисиз Худо заминдаги ишларга аралашмайди. Худо Ўз халқига Уни ер юзига таклиф қилиш ҳуқуқини берган. Бундан, Худо бизсиз фаолият кўрсата олмас экан, деган хулоса келиб чиқмайди. Биз шуни тушунишимиз керакки, У бизсиз бирон нарса қилишни
Айрим одамларнинг фикрича, Худо нимани тўғри деб ҳисобласа, барибир шундай иш кўради, шунинг учун ибодат қилишнинг кераги йўқ. Аммо ҳақиқат шуки, ер юзидаги айрим ишларни Худо одамларнинг ибодатига жавобан қилади.
«Бу ғоя ёқмайдиган одамлар ҳам бор, шунинг учун улар ибодатгўйларнинг вазифаларини бажаришга ва масъулиятни ўз зиммаларига олишга қўрқадилар, — дейди қавмбоши Джек. — Улар фақат бир нарсани истайдилар: улар ўтириб олиб, Худо Ўзининг ихтиёри бўйича қандай фаолият кўрсатаётганини кузатишни истайдилар. Аммо Худо Ўз ўғиллари ва қизлари қай тарзда мукаммаллашиб бораётганини кўришни истайди, улар ўзларининг ибодатларида таклиф қилган жойдагина У фаолият кўрсатишни хоҳлайди.
Айнан шу билан ер юзида содир бўлган хаоснинг сабаби тўлдирилади. Худо бизга Ў ваколатини берди, биз эса экканимизни ўрамиз. Худо Ўз ваъдаларига содиқдир: У ер юзида бизнинг ибодатларимизга жавобан фаолият кўрсатади, аммо биз ибодатда буни менсимаймиз.
Бунинг устига, шуни ёдда тутишимиз керакки, ибодат уруғларини экишни бошлаш ҳеч қачон кеч эмас, чунки гуноҳ ва ўлим олиб келадиган мевадан кескин фарқ қиладиган бошқа мевани йиғишга олиб келиш мумкин. Биз Худодан ҳозироқ, маълум вазиятга аралашгин, деб сўрашимиз мумкин. Биз ибодат қилиб Худога шундай деймиз: «Эй Худойим, мен шуни исботлайманки, Сен мен орқали бу сайёрада Ўзингга маъқул бўлган ишни қилгин. Сенинг хоҳиш-ироданг ер юзида бажо бўлиши учун, Ўзингнинг хоҳиш-иродангга ибодат қилишни менга ўргат». Сенинг Шоҳлигинг келсин, Сенинг хоҳиш-ироданг бажо бўлсин, деган сўзлар айнан шундай мужассамлашган.
Ибодатга нима ҳалақит бериши мумкин? Шуниси қизиқки, Худога ишонадиган кўп одамлар ибодат билан ўзларини овора қилишни истамайдилар. Улар бу вазиятни, ибодат қилиш мен учун қийин, деб изоҳлайдилар. Мен бу ҳақда кичикроқ материал тўпладим ва масиҳийларнинг бу хулқининг асосий сабабларини қисқача баён қилдим. Балки, нимадир сизга таниш туюлиши мумкин.
«
«
«
«Ибодат қилишим қийин, чунки Худо менга жавоб бериши учун ўзимни нолойиқ ҳисоблайман». Кўп одамлар, Худо биздан норози, деб ўйлайдилар, чунки улар маълум қоидаларни бажармайдилар, улар муваффақиятсизликка учраб, ўзларининг муаммоларини ечишга нолойиқ бўлганлари сабабли, биз Худонинг эътиборига сазовор бўлишга лойиқ иш қилмадик, деб тахмин қиладилар. Аммо ҳақиқат шундаки, биронтамиз ҳам шунга лойиқ эмасмиз, чунки ҳеч ким керак ишни қилмайди. Ҳаммамиз Худога нолойиқмиз. Фақат Исо бизни лойиқ қилади. Фақат Худонинг ҳузур-ҳаловати ва Муқаддас Руҳнинг қудратли кучи Унинг йўлларидан юришимизга ёрдам беради. Худо бизни севади, бизга ҳамдард бўлади, Нотўғри хатти-ҳаракатларимиз учун У яшин юбориб, бизни шикастламоқчи эмас. Биз Унга келиб, гуноҳларимизни Унга очишимизни У кутади, токи Унинг Ўзи ҳаммасини
«
«
«Шуни ёдингизда тутингларки, биз ибодат қилишимиз учун Худонинг хоҳиш-иродасини тўғри тушунишимиз керак, — деб тушунтирган эди Джек, — ҳаётимизда юз бераётган ҳодисаларни мукаммал таҳлил қилишимиз ёки идел даражада тузилган ибодатимизни айтишимизга биз мажбур эмасмиз. Биз Худога ғам-қайғуларимизни очсак ва комил эмаслигимизни эътироф этсак, Унга шу маъқул, чунки ҳамма нарсада у комилдир. Бизнинг номукаммал ибодатимиз Худога маъқул келмайди, деб қўрқмаслигимиз керак, чунки ибодатимиз Худонинг хоҳиш-иродаси билан мос келмайди. Номукаммал ибодат Унинг розилигисиз осмондан тушиб, фазовий ҳалокатга сабаб бўлмайди. У ҳали англамасдан ерга ҳайрон бўлиб қараб: “Бундай ибодатга Мен қандай қилиб жавоб бераман?!” дейдиганлардан эмас».
Бизнинг ибодат ҳаётимиз тажрибаси қанчалик катта бўлмасин, биз ҳеч қачон мукаммаллик чўққисига етиша олмаймиз. Биз ҳеч қачон, Худо ҳар бир конкрет вазиятни биздан эшитишни истайди, деб охиригача тушуна олмаймиз. Гарчи биз ибодатимизгача Унинг мукаммал хоҳиш-иродасини била олмасак ҳам, ибодат жараёнида биз уни билиб оламиз.
«Қўрқмай сўрайверинг, жасорат билан сўранг, ишонч билан сўранг, — деб бизга ўгит берган эди қавмбоши Джек. — Унинг болалари сифатида сўранг, кейин У Ўз ниятини бажо айлашига ишонч билан қараб, Унга ҳамду сано айтинг. Фақат сўранг!»
Хуллас, бу ўринда асосий омил битта — биз ибодат қилишимиз Худога маъқул. Бизнинг ибодатимиз Худога қанчалар маъқул келар экан деб хавотирланишга асос йўқ, чунки биз шуни биламизки, Худонинг хоҳиш-иродасига қарши бўлган ишни Унга, шуни бажарасан, деб мажбур қилишимиз Унга маъқул эмас. Ундан кўп нарсани сўрашга ҳам қўрқмаслигимиз керак, чунки Худонинг манбалари ҳеч қачон камайиб қолмайди. Унда ҳеч нарса ҳеч қачон камайиб қолмайди. Агар сиз ҳар доим Худонинг хоҳиш-иродаси билан ибодат қилишни истасангиз, шундай деб айтинг: «Худойим, Сенинг хоҳиш-ироданг бажо бўлсин».
«
Нима учун ибодат таъсир кўрсатади?
Исо ўликдан тирилгач, ҳар бир имонлига муҳим топшириқ берди: топшириқ — душманнинг режаларини
Биз ибодат қилганимизда, Исонинг хочдаги ғалабасини эълон қиламиз, айни пайтда шайтонни кучдан маҳрум қилиб, Худонинг ҳукмронлигини тасдиқлаймиз. Шундай қилиб, биз иблисга ҳалақит бериб, Худонинг хоҳиш-иродасини бажарамиз. Биз ибодат қилиб, оламда ижобий ўзгаришлар қиламиз ва шу тариқа реалликни ўзгартирамиз.
Биз осмонга олинишимиз учун ўлимимизни ёки Исонинг қайтишини кутиб қўл қовуштириб ўтирсак, Худога маъқул эмас. Биз заминдаги ҳаётимиз даврида яна нимадир қилсак, Худога маъқулдир. У душманни тор-мор қилиб, Унинг ҳақиқатини эълон қилишимизни, душман қалъаларини тор-мор қилиб, асирларни озод қилишимизни истайди. Хасталик ҳукмрон бўлган жойга шифо олиб боришимизни, қўрқув бор жойга севгини олиб боришимизни, одамларнинг юраги тош бўлган жойга кечиримни олиб боришимизни, руҳий кўрлик ҳукмрон бўлган жойга ваҳий олиб боришимизни У истайди. Буларнинг ҳаммаси бизнинг ибодатларимиз ёрдамида мумкинлигига Худонинг сўзи ишонтиради.
Келинг эслайлик: Биз Худога ибодатларимизга жавоб олишимиз учун итоат этмаслигимиз керак. Бизга азалдан дадиллик билан ибодат қилиш имтиёзи берилган, бизнинг Самовий Отамиз бизни Ўзининг итоаткор болалари бўлишга даъват этган.
Исо шогирдларига шундай деган эди: «Айтайлик, сизлардан бирингизнинг дўстингиз бор. Сиз ўша дўстингизникига ярим тунда келиб шундай дейсиз: «Дўстим, менга учта нон қарз бериб тур».
Ҳозир уйимга бир дўстим келиб қолди, унинг олдига қўядиган бирон егулигим йўқ. Наҳотки униси ичкаридан: «Мени безовта қилма, эшик қулф, болаларим ҳам, мен ҳам ухлагани ётдик, ўрнимдан туриб сенга нон беролмайман», деб айтса?! Сизларга шуни айтай: ҳатто сиз дўсти бўлганингиз учун ҳам, у ўрнидан туриб бирон нарса бермаса-да, сабр-бардош билан сўрасангиз, барибир ўрнидан туради, керак бўлган нарсани сизга беради» (Лука 11:5-8). Бундан шу нарса келиб чиқадики, Худо ибодатларимизда биздан тиришқоқликнигина эмас, балки жасоратни ҳам кутади.
Қачондир бир одам менга айтган эди: «Бизнинг жамоатда фақат муҳим ва аҳамиятли муаммоларни ҳал қилиш учун ибодат қиладилар, майда-чуйда нарсаларга вақт сарфлашни истамайдилар». Чамаси, ўша жамоатнинг йўлбошчилари, биз Худо илтимос билан бир йилда неча марта мурожаат қилишимизни тасдиқлаб қўйган, деб ўйлайдилар. Албатта, биз Худога муҳим ҳаётий масалалар бўйича мурожаат этишимиз мумкин. Биз эса Худога доимо мурожаат этишимизни Унинг Ўзи буюради. Гап турли илтимосларни ғўнғир-ғўнғир муттасил айтиш тўғрисида бораётгани йўқ, балки доимо бутун ён-атрофимизга алоқадор айтиладиган ибодат ҳақида боряпти. Худо учун имконсиз нарса йўқ, У ҳеч қачон банд бўлмайди, деган ишонч билан айтиладиган ибодат ҳақида боряпти. У ҳар доим бизни эшитишга тайёр.Биз сўраганимиз Унга маъқул, чунки У бизга жавоб беришни хоҳлайди.
«Узоқ вақтлардан бери инсоннинг масъулияти ва Худонинг ҳукмронлиги тўғрисида баҳс қилиб келадилар, — деб тушунтирди қавмбоши Джек. — Бир томондан, инсоннинг ролига алоҳида урғу бериш шунга олиб келадики, абадий қадриятлар инсоний табиатнинг табиий номукаммаллигига қурбон бўлади. Иккинчи томондан, Худонинг ҳукмронлигига урғу Худо бошқараётган оламда ҳаммаси белгилаб қўйилганини кўрсатади. Инсоннинг ролини ошириб кўрсатиш хаосни пайдо қилади, Худонинг ҳокимиятига ва мустақиллигига урғу бериш эса тақдирга ишонишга олиб келади».
Эҳтимол, томонларнинг икки томонлама қондириш баҳсини ҳал қилишга бизнинг кучимиз етмас, аммо биз атрофимиздаги олам масъулиятининг бир қисмини ўз зиммамизга олишимиз учун Худо бизга хоҳиш-ирода эркинлигини берганига рози бўламиз. Аммо шуни ёдингизда тутингки, ҳаммаси Худо билан яккама-якка мулоқотдан бошланади.
Кундалик ибодат қилиш одатини қандай пайдо қилиш мумкин?
Бизнинг жамиятда интеллект олдида таъзим қилиш одат тусига киргани учун, кўпинча биз ибодатни баҳолай олмаймиз. Муқаддас Китобни ўқишни афзал билиб, Китобни интеллектуал билишга кўпроқ интиламиз. Биз Муқаддас Китобни жон-дилимиз билан шунинг учун ўрганамизки, эгалланган билимларни баҳолаб, олинган билимларни кўра оламиз. Ибодатларимиз натижаси эса дарров кўринмайди. Бу вазият заррача бўлса ҳам Муқаддас Китобни интеллектуал билиш ролини камайтирмайди, балки ибодатнинг қимматини ва унга кўпроқ диққат қаратиш зарурлигини бизга кўрсатади.
Мен ҳам илгари буни тушунмас эдим, аммо кейин Муқаддас Китобни ўрганишни ибодатдан
Қавмбоши Джек Худо билан яккама-якка мулоқот қилиш машаққатлари тўғрисида гапириб, ибодат қиладиган вақтни қандай қилиб самарали ташкил қилишни бизга кўрсатиб берди.
«Ибодатли ҳаётингизни ташкил қилишнинг уддасидан чиқа олмай умидсизликка тушмаслигингиз учун, ибодат вақтини
Англашиладики, кун давомида қайси пайтда ибодат қилишингизни аниқлаб олишингиз жуда муҳим, ахир, сиз Худо билан мулоқот қилиш имкониятини йўқотишни истамайсиз-ку! Мен учун эрталаб ибодат қилиш қулайроқ. Агар мен эрталаб ибодат қилишга улгурмасам, кейин ибодат қилишим қийин кечади, чунки шошилинч қилинган тез айтиш билан чекланиб, ўз ишлари билан елиб-югуриш эмас, балки вақти-вақти билан диққат қаратилган ибодатга вақт ажратиш учун кўп ҳаракат қилишга тўғри келади. Кимгадир ношунтадан кейин ибодат қилиш қулай, кимгадир тушда ёки кечки овқатдан кейин ибодат қилиш маъқул. Мен кечки овқатдан кейин уйқудан олдин ибодат қилишга уриниб кўрдим, аммо бу пайтда чарчаганимдан оёғимда мадор қолмас эди, шунинг учун ибодатим қисқа, тушунарсиз бўларди. Бундан ташқари, бундай пайтда кунингиз муваффақиятли ўтиши учун ибодат қилиш имкониятини қўлдан берасиз. Куннинг қайси пайтида ибодат қилишга қарор қилишингиздан қатъий назар, кунда ибодат қилишга ўрганиш энг асосийси бўлиши керак.
Худодан, Сен билан ҳар куни мулоқот қилишим учун вақт топишимга ёрдам бер, деб сўранг. У сизга шундай ишни кўрсатадики, 20-30 минутни бу ишдан сиз ажратиб олишингиз ёки ҳеч бўлмаганда, ишни қисқартиришингиз керак. Мен шуни сездимки, агар тиз чўкиб, ишга киришгунимча ибодат қиладиган бўлсам, юз бераётган воқеаларни назорат остида тутишим ва ҳаммасига улгуришим осон кечади. Тишларингизни ювмасдан ҳеч қачон кўчага чиқмаганингиз сингари, Худо билан ибодатда ёлғиз қолмасдан кунингизни бошлашингиз керак эмас. Агар сиз эрталаб Худо билан мулоқот қилиш учун кун давомида кўпроқ вақтни ажратишни мўлжаллаб, Унга қисқа вақтни ажратсангиз, демак, сиз камида кунингизни тўғри бошлаган бўласиз.
Худо билан мулоқот қилиб ёзиб олиш учун қўлингизга қоғоз ва қалам ушлаганингизда, балки У сизга айтар. Сиз унутган ишлар тўғрисида У эслатади. У ҳаётингизни енгиллатади, тартибга солади ва ҳаётингиздаги бўшлиққа барҳам беради.
Худо билан яккама-якка мулоқотингиз — ҳар қандай ибодатнинг асосидир. Аммо бундан, ёлғиз ибодат қилмасам, жамоа бўлиб қилинадиган ибодатда иштирок эта олмас эканман, деган маъно келиб чиқмайди. Агар шундай бўлганда эди, кўпчилигимиз учун нажот топиш қўл етмас бўлиб туюларди. Бошқаларнинг ибодатлари туфайли биз оладиган шифо топиш ва қайта туғилиш сингари марҳаматлардан марҳрум бўлардик. Ҳар биримизнинг ҳаётимизда шундай оғир пайтлар бўладики, фақат бошқа одамларнинг ибодат орқали қўллаб-қувватлашлари туфайлигина барҳам бериш мумкин. Бунинг устига, ер юзида Худонинг режаларини ижро этишимиз учун Худо билан яккама-якка мулоқот қилишимиз зарур. Бунинг учун биз вақт топишимиз керак.
Тиз чўкиб ҳақиқатда мен нима қиляпман?
Мен шуни англаб етдимки, тиз чўкиб нима қилаётганимизни ёмон англаганимизга қараганда, ибодатда диққатни бир жойга тўплаш қийинроқ. Агар сиз ибодатга киришаётиб нима юз бераётганини аниқ тушуниб олсангиз, ибодат вақтингиздан самарали фойдаланган бўласиз. Мен ибодатимнинг мақсадини аниқ англаб, қавмбоши Джекдан ибодат қилишга оид бир неча қадам ҳақида ўргандим. Бу қадамлар қуйида баён қилинган. Булар сизга ҳам ёрдам беради, сиз Муқаддас Руҳнинг раҳнамолиги остида ўсасиз. Эҳтимол, ҳеч бўлмаганда бир қадам ташлашингиз учун кўп вақтингизни сарфлашга тўғри келар, аммо бу муҳим эмас. Энг муҳим — Худо олдида туришдир, чунки ибодат айнан шундан бошланади.
1-қадам: Худони Самовий Отам деб эътироф этинг
Шундай деб айтинг: «
2-қадам: Худо Ким экани ва муруввати учун Унга ҳамду сано айтинг
Шундай деб айтинг: «Эй Худойим, Сен Ўшалигинг учун, қилган ишларинг учун Сенга миннатдорчилик билдираман.» Шундан кейин ўзингиз керак деб ҳисоблаган ҳамма нарса учун Унга ҳамду сано айтинг. Яшаган ҳар бир лаҳзангиз учун Унга шукрона айтинг.
Ҳаётингизда шундай кунлар бўлганми: ҳамма нарса эгри-бугри бўлиб, ҳаётингиз бузилиб бораётгандай туюлади, аммо сиз бирон нарсани ўзгартиришга ожизсиз. Сизда шундай туйғу бўлганми: сиз гўё кўринмайдиган бўлиб қолгансиз — сизни ҳеч ким кўрмайди ҳам, эшитмайди ҳам. Шундай пайтларда ўзингизни кераксиз, аҳамиятсиз ҳис қилганмисиз? Ёки аксинча, сизнинг хатти-ҳаракатларингиз истамаган ҳолатда эътибор тортгану оқибатда ўзингизни ноқулай ҳис қилганмисиз? Буларнинг ҳаммасига энг яхши восита — Худога ҳамду сано айтиш. Бу ҳақиқат. Кўпчиликка бу гаплар беҳуда ва кераксиз бўлиб туюлишини биламан, аммо аслида шундай эмас. Кунни Худога ҳамду санодан ва Унга шукрона айтишдан бошлаб, диққатни ўзингиздан олиб, Худога қаратишни ўрганасиз. Шундан кейин Худонинг ўзгартирувчи кучи ҳаётингизга кириб бораётганини ҳис қиласиз.
«Агар Худога ҳамду сано айтаётган одамлар нима қилаётганларини, улар Кимнинг олдида турганларини тушунсалар, юз бераётган воқеалар ташқаридан кузатган одамга фанатизм бўлиб туюлиши мумкин, — деб айтган эди қавмбоши Джек. — Худога шукр, сиз Унга яқинлашаётганингизни, Унинг режаларини бажо қилишда иштирок этаётганингизни, Унинг қонунлари тантана қилишига ёрдам бераётганингизни ҳис қиласиз. Сиз Ундан, Сенсиз тамомила бўшлиқ ҳукмронлик қилаётган жойда тартиб ўрнатгин, деб сўрайсиз. Ўша жой — бизнинг оиламиз, бизнинг бизнесимиз, микрорайон, бизнинг шаҳримиз ёки бизнинг мамлакатимиздир. Худога сажда қилиш — руҳий кучнинг асосидир».
Шу муносабат билан биз шуни ёдимизда тутишимиз керак: агар ўзингизни заиф ҳис қилсангиз, Худо Кимлиги учун Уни шарафлашдан бошланг. Бу — сизга дарров куч ёғилиб келганини ҳис қилиб қоласиз дегани эмас, балки сизда куч-қудратнинг тубсиз манбаига йўл борлигини ҳис қиласиз деганидир. «…ким Худодан қўрқиб, Унинг иродасига амал қилса, Худо уни тинглайди» (Юҳ.9:31). Бу сўзлар ўз-ўзидан сизни ишонтириши лозим.
3-қадам: Худонинг исмларидан ёки хусусиятларидан бирини танлаб олиб, сизга У Ким эканлиги учун шукрона айтинг
Шундай деб айтинг: «
«Ўтмишингизга назар ташлашга ҳаракат қилиб кўринг, Худонинг қандайдир аниқ бир хусусияти намоён бўлган вазиятни эслашга ҳаракат қилинг, ибодатда уларга диққат қаратинг, — деб ўргатган эди Джек. — Буни доимо қилиб боринг, токи У қилган буюк ишлар тўғрисидагина эслаб қолманг».
Бу ажойиб маслаҳат, чунки биз ҳаётимизда Худо қилган муҳим ишлар тўғрисида ҳақиқатан яхши эслаймиз. Аммо Унга миннатдорчилик билдиришимиз керак бўлган яқиндаги ўзгаришлар тўғрисида унутиб қўямиз. Биз Худонинг қўлларини ҳаётимизда ҳар куни ва ҳамма нарсада кўришни ўрганишимиз керак, чунки шу орқали бизнинг ишончимиз мустаҳкамланади, қалбимиз ҳамду санога, шукроналикка тўлади. Гарчи ҳаётимизда кўп нарсани ўз-ўзидан англашиладиган нимадир сифатида қабул қилсак ҳам, Худога шукрона айтишимиз керак.
4-қадам: келгуси кунни Худонинг қўлларига беринг
Шундай деб айтинг: «
Катта режаларингиз бир кунда кутилмаганда вайрон бўлиб, ҳаммаси сизнинг ниятларингизга тескари равишда кетганини кузатганмисиз? Ўзингиз аниқ тасаввур қилган ишлар қандай қилиб чаппасига кетган? Албатта, бу қисман вазият билан боғлиқ, аммо ҳаётнинг қатор зарбаларини Худога юз буриб ва келгуси кунни Унинг қўлига бериб юмшатиш мумкин.
Қийинчиликлар ва мураккаб вазиятлар ҳеч кимни четлаб ўтмайди. Хавотирлик, саросима, ёлғизлик, ғам, депрессия ва оғриқлар нима эканини ҳаммамиз биламиз. Ҳар куни биз турли муаммоларни ҳал қиламиз. Аммо агарда сиз Худодан, юз бераётган воқеалар тўғрисида Ўзинг ғамхўрлик қилгин, деб сўрасангиз, У масъулиятни Ўз зиммасига олади. Сизни безовта қилаётган ҳамма нарсалар тўғрисида, келгусидаги ҳодисалар ва ишлар тўғрисида Унга айтинг. Бундай майда-чуйда нарсалар Худонинг эътиборига лойиқ эмас, деб ўйламанг. Агар ҳатто бошингиздаги сочларингиз саналган бўлса, демак, бугун сиз машғул бўлган ҳамма ишлар тўғрисида У ғамхўрлик қилади.
«Худойим, шу кунни мен Сенга беряпман», деб айтинг. Кейин режаларингизни У билан ўртоқлашинг. Ҳаётимизда кўпинча назарда тутилмаган вазият пайдо бўлади, шунда муҳим бирон нарсани қилишни уддалай олмаймиз, аммо ҳар бир кунимизни Худога бериб, муваффақиятга эришамиз.
Муқаддас Китоб шундай ўгит беради: «Ҳар ишингда Эгамизни эътироф эт, шунда У йўлларингни тўғрилайди.Ўзингни доно ҳисоблама. Эгамиздан қўрқ» (Ҳикмат.3:6-7). Биз ўзимизга ишониб, назаримизда ўзимизни доно ҳисоблаймиз. Агар бизнинг ҳаётимизда ибодатга ўрин бўлмаса, бу юз беради. Ҳатто ўзимизга яхши таниш иш билан шуғулланишга киришганимизда ҳам, барибир, Худодан ёрдам сўрашимиз керак. Биз учун ўтган сафар муваффақиятли бўлган нарса, келгусида бундай муваффақият бизга кафолат бермайди, шунинг учун биз ибодатга муҳтож бўламиз.
Қандай ишларда Худо бизга йўл кўрсатиши кераклигини Унга аён қилинг. Масалан, сиз шундай ибодат қилишингиз мумкин: «Худойим, Сендан сўрайман: бугун эрталаб тайинланган учрашувни муваффақиятли ўтказишимга ёрдам бер, лойиҳаларимни охирига етказишимга, яхши нарсалар сотиб олишимга, тўғри қарорлар қабул қилишимга, музокараларни ташкил қилишимга, пул тўлашимга, хат ёзишимга ва бугунги кун учун режалаштирилган ҳар қандай бошқа ишларни қилишимга ёрдам бер». Кейин Ундан, кунимни тартибга солишимни, менга йўл кўрсатишни Ўзингга ол, деб илтимос қилинг. «Мен қийинчиликларни бартараф қилишим учун соғлом фикр ва вазминлик инъом қилгин», деб сўранг, токи кутилмаган ҳолатларга қарамай, Худо учун имконсиз нарса йўқлигига ишонч ҳосил қилинг.
Келгуси кун учун ибодат қилганингизда, Худо шундай қиладики, сиз ўзингизга керакли нарсаларнинг ҳаммаси тўғрисида эслайсиз. У сиз учун ақл бовар қилмайдиган имкониятларни очади. Мен шуни аниқладимки, ҳар куни эрталаб келгуси кунни ибодат орқали Худога топширар эканман, юз берадиган воқеаларни назорат остидан қочирмайман, ҳар қандай кутилмаган кўнгилсиз ишларнинг уддасидан чиқа оламан. Худога эрталаб
Келгуси кунни Худога топшириб, сиз Ундан ёрдам оласиз, кунингиз муваффақиятли ўтади.
5-қадам: Танангизни Худога тирик назр қилиб тақдим этинг
Шундай деб айтинг: «Худойим, бугун танамни Сенга тирик назр қилиб тақдим этяпман, Сендан илтимос қиламан: Сенинг Руҳингнинг бу маъбадига лойиқ бошқарувчи бўлишимга мени ўргат». Танангизни «тирик, муқаддас Худога манзур бўладиган қурбон қилиб бағишлаб» (Рим.12:1), ҳаётингизни тамомила Унга берасиз. Бу шуни билдирадики, сиз жисмоний, руҳий ва маънавий жиҳатдан Унга боғлиқлигингизни эътироф этасиз.
«Агар сизнинг танангиз кун бошида “тирик, муқаддас Худога манзур бўладиган қурбон қилиб бағишланса», бу дунёнинг васвасалари бизни бўйсундириши қийин бўлади, — деб тушунтирди қавмбоши Джек. — қандай васваса сизни огоҳлантиради — балки, жинсий алоқа васвасасими ёки Худога қулоқ солмасликми — булар муҳим эмас, сизнинг танангиз тирик, муқаддас, Худога манзур бўладиган қурбон қилиб бағишлангани ҳал қилувчи аҳамиятга эга”».
Мен шуни англаб етдимки, бу қадамни бажариш соғлиқ тўғрисида ғамхўрлик доирасида айниқса катта рол ўйнайди. Бу лаҳзада — Худога ўз танамни тақдим қилганимда, мен нима қилишим кераклигини ва нимадан дарҳол воз кечишим зарурлигини У менга кўрсатади. Худо менга ўгит беради, ҳукм қилмасдан, У тезроқ мени илҳомлантиради ва мустаҳкамлайди. Мен кун давомида тўғри танлов қилишга лойиқлигимни биламан. Худонинг ёрдамисиз бу ишларни қилиш мумкин эмас.
6-қадам: Худо олдида гуноҳларингиз учун тавба қилиб, Ундан Сенинг йўлларингдан юришимга ёрдам бер, деб сўранг
Шундай деб айтинг: «
Агар биз Худога итоат этмасак, У биз учун тайёрлаган ҳузур-ҳаловатни танламасак, бизга қанчалар ёмон бўлади! Иблис эса ўзимиз билан ўзимиз машғул бўлишимизни, Худога мурожаат этишга журъат қилмаслигимизни истайди. Душман шуни истайдики, ўзимизнинг айбимизни ҳис қилиш билан курашга ботиб, ибодат қилишимиз учун кучимиз асло қолмаслигини истайди. Аммо Худо бу боши берк кўчадан чиқишни бизга ўргатади, чиқиш эса тавба деб аталади.
«Кўпинча одамлар ўзини ўзи ҳукм қилиш билан ўзининг гуноҳли моҳиятини англаш ўртасидаги фарқни кўпинча кўрмайдилар, — деди қавмбоши Джек. — Шуни тушуниш муҳимки, иккинчиси бизни ҳар доим Худога олиб келади, биринчиси эса бизни Ундан олиб кетади. Шунинг учун агар сиз ўзингизни ўзингиз ҳукм қилсангиз, душман таъсири остига қоласиз, Худога юз буринг».
Биз Худонинг йўлларидан чиққанимизда, бизни омадсизлик таъқиб эта бошлайди, ибодатларимиз жавобсиз қолади. Муқаддас Китоб шундай дейди: «Ахир, ўз айбларингиз сизни Эгамиздан айирди, Гуноҳларингиз туфайли У сиздан юз ўгирди, Ибодатларингизга қулоқ солмайди» (Ишаё 59:2). Тавба қилинмаган гуноҳ сизни Худодан ажратишига имкон берманг. Биз муттасил йўлдан озаверсак, хатоларингиз ибодатларингиз учун халақит беришига йўл қўйманг. Кун бошида Худо билан бу масалани ҳал қилиб, ухлашга ётишга тайёрланаётганингизда, кун охирида ҳал қилиш заруриятидан халос бўласиз.
Худодан, мени ҳар қандай ёлғондан муҳофаза қилгин, деб сўранг. У сизга гуноҳларингиздан қай бирини кўрсатганда, покланиш учун уни дарҳол тан олинг.
Ўзингизда ҳеч қандай гуноҳ кўрмаганингизда, Худодан, мендан яширин бўлган нарсани ўзимга кўрсатгин, мен уни билишни истайман, деб сўранг. Бизда — юрагимизда, қалбимизда, калламизда — ҳар доим Худонинг режасига кўра бўлиши керак бўлмаган ҳиссиётлар, истаклар, фикрлар ҳар доим бор. Одатда биз бу иллатларнинг оқибатларини ҳис қилмас эканмиз, гуноҳларимизни ҳам сезмаймиз. Биз бундай нарсаларга ғоятда эътиборли бўлишимиз керак. Муқаддас Китобда шундай айтилган: «Агар гуноҳимиз йўқ десак, ўз-ўзимизни алдаган бўламиз ва кўнглимизда ҳақиқат бўлмайди. Агар гуноҳларимизни эътироф этсак, Худо гуноҳларимиздан ўтади ва бизни ҳар турли ноҳақликдан фориғ қилади. Чунки У Ўз сўзида содиқ ва адолатлидир» (1 Юҳ.1:8-9). Бундан соддароқ нима бўлиши мумкин!
7-қадам: Худодан, фақат ҳаёт сўзларини айтишимга ёрдам бер, деб сўранг
Шундай деб айтинг: «
Муқаддас Китобда айтилишича, «Режалар одамнинг юрагида, тилдаги жавоб эса Эгамиздан» (Ҳикмат. 16:1) ва «қабиҳ бўлганларингиз ҳолда …яхши нарсаларни гапира оласиз» (Матто 12:34). Юрагингизни Худонинг сўзлари билан тўлдиринг, Худодан, оғзимдан севги, ҳақиқат, эзгулик, тасалли, далда берадиган, донолик, Сени шарафлайдиган сўзларгина чиқиши учун мени «назорат қурилмаси» билан қуроллантиргин, деб сўранг.
8-қадам: Муҳтож бўлган нарсангизни Худодан сўранг
Шундай деб айтинг: «Худойим, Сендан сўрайман: бугунги эҳтиёжларимни қондиргин. Айниқа …учун сўрайман». Кейин Худога ҳамма муаммоларингиз ҳақида айтинг.
«Худо қушларга керакли ҳамма нарсаларни юбориб, уларни озиқлантиради, сизларнинг ҳам муҳтож бўлган нарсаларингиз бажо бўлади, — тушунтирди қавмбоши Джек. — Бунинг устига, булар ҳақда Худодан сўрашимиз Унга маъқулдир. Бошқача айтганда, Худо бизга ваъда қилиб берган далиллар, Худо буларни автоматик равишда бажаради, деган маънони билдирмайди. Шундай бўладики, биз ибодат қилмасдан, ҳеч нарсага эришмаймиз. Гарчи нажот — инъом бўлса-да, сўрамаган одам уни олмайди. Худо, эҳтиёжларингизни бажо қилиш учун сизларни безовта қилмайман, деб ишонтиради, аммо Унинг амрларини бажаришимизга, Ундан ёрдам сўрашимизга бизни йўналтиради».
9-қадам: Худонинг хоҳиш-иродасини ҳар доим биламан ва ижро этаман, деб ибодат қилинг
Шундай деб айтинг: «Худойим, ҳар куни менинг ҳаётимда Сенинг хоҳиш-ироданг бажо бўлсин». Қавмбоши Джекдан: «Худонинг хоҳиш-иродасини қандай биламиз?» деб сўраганимизда, у бизга бу ҳақда ҳар куни сўрашимиз кераклигини айтди. Худодан, ҳаётимизда ҳамма нарса Сенинг хоҳиш-ироданг бўйича бажо бўлсин, деб сўраганимиз сари, бизда Худонинг раҳнамолигисиз имконият кам қолади.
Балки, Худо ибодат пайтида сизга Ўз хоҳиш-иродасини очмаслиги мумкин, аммо ўтган ҳафтага ёки ўтган йилга назар ташлаб, ҳатто танланган йўл тўғрилигига шубҳаланган пайтингизда ҳам Худо сизга йўл кўрсатганига ишонч ҳосил қиласиз. Худо шундай қилди, чунки сиз ҳар куни Ундан, ҳаётимда ҳар куни Ўз хоҳиш-иродангни намоён қил, деб сўрадингиз.
10-қадам: Бошқа одамлар учун ибодат қилинг
«Худойим, мен фалон-фалон одамлар учун ибодат қиламан», деб сўранг. Кейин билган одамларингизни сананг. Энг яқин одамларингиздан, масалан, оила аъзоларингиздан ва дўстларингиздан бошланг. Ҳар бирини исми бўйича бошланг ва Худодан, уларни марҳаматлагин, деб сўранг. Кейин ўз жамоатингиз учун ва ўша куни учрашадиган одамларингиз учун ибодат қилинг. Худодан, кун давомида ким учун ибодат қилай, деб сўранг. Сиз аллақачон унутиб юборган одамларни У сизга кўрсатади. Қавмбоши Джек бизга айтган эди: «Бошқалар учун васийлик Худо билан мулоқотингизнинг мантиқий давоми бўлади». Ибодат пайтида Худонинг иштирокини ҳис қилиб, албатта бошқа одамлар учун васийлик тўғрисидаги фикрга келамиз.
Агар кучим етмаса, нима қилай?
Исонинг номи — куч-қудратнинг буюк манбаи. У Ўз шогирдларига, сизлар илгари Менинг номимдан ҳеч нарса сўрамаган эдингизлар, деган эди. Энди эса ҳамма нарсани Унинг номи билан сўрайдилар ва сўралган нарсани Худодан оладилар. Агар биз Худо йўлларидан юриб, Исо номи билан ибодат қилсак, бизнинг васийлигимиз воситасида қудратли куч чиққанини кўришимиз мумкин, ана шунда ибодатларимизга ажойиб жавоблар оламиз (қаранг: Юҳанно 16:24-26). Шунга мувофиқ, диққатимизни Исо шахсига ва У хочда бажо қилган ишларга қаратамиз.
«Исо номи билан ибодат Унга боғлиқлигимизни ва У бизнинг гуноҳларимизни ювганини тасдиқлайди, — деб тушунтирди қавмбоши Джек. — У Ўзининг хочдаги ўлими билан иблисни ҳокимиятдан маҳрум қилди ва Ўз мақсадига эришди. Унинг номи билан қилинган ибодат жинларни қувади ва душман режаларини амалга оширишига йўл қўймайди».
Ибодатни янада таъсирчан қилиш учун — айниқса, жиддий вазиятларда — рўза тутиш керак. Рўза ибодат билан бирга бўлганда, танани итоаткор қилади, тана вазиятга таъсир кўрсатишига йўл қўймайди.
«Тана ҳаётингизнинг бирон қатламида ҳукмрон бўлишига йўл қўйиб — масалан, эмоционал ёки интим муносабатларда — одам куч таъсирига тушиб қолади, аммо бу Худонинг қудрати эмас, — тушунтирди қавмбоши Джек. — Биз рўзани зиммамизга олиб, шуни тасдиқлаймиз: “Мен учун биринчи ўринда руҳ, иккинчи ўринда тана туради. Мен тана ва қондан бино бўлган мавжудот сифатида овқатга эҳтиёж сезаман, аммо руҳий ибтидога эга бўлиб, руҳият мендан юқори эканини тасдиқлайман”. Рўза — бу қурол бўлиб, шу қурол ёрдамида зулмат кучларини бостириш мумкин, шунда уларнинг инсон ҳаётига таъсири заифлашади».
Мэри Эннинг талаби билан уч кун рўза тутганимда ва депрессиядан халос бўлишим учун ибодатлар қилинганда, мен биринчи марта Худонинг қудрати ғайри табиий равишда қудратли равишда зоҳир бўлганини кўрган эдим. Шунга ишончим комилки, ўша куни тасодифан ёки Худо яхши кайфиятда бўлгани учун ва менга мойиллик билдиргани учун депрессиядан халос бўлиб қолмадим. Худо ҳар доим яхши кайфиятда, чунки Уни ўраб турган ва Ундан чиққан нарсаларнинг ҳаммаси яхши ва олийжаноб. Худо ҳар доим мойил, чунки У севгидир. Аммо шундай нарсалар борки, рўзага риоя қилмасдан ва ибодат қилмасдан амалга ошириб бўлмайди. Ҳар сафар ибодат қилганимизда, руҳий оламда буюк воқеалар юз беришини тушунсак, рўза биз учун шунчаки одатдаги очлик бўлиб туюлмайди. Агар сизнинг фикрингизча, қаршингизда бартараф қилиб бўлмайдиган қаршилик турган бўлса, ибодатингизда куч етишмаётган бўлади. Бу жангнинг охиригача
Ибодатларим жавобсиз қолса, нима қилишим керак?
Ибодатларингиз турли сабабларга кўра жавобсиз қолиши мумкин. Балки, жавоб вақти ҳали келмаган бўлиши мумкин, эҳтимол, ибодат орқали қилган илтимосингиз Худонинг хоҳиш-иродаси билан мос келмаслиги мумкин. Аммо жавоб олган бўлишингиз мумкину фақат буни англаб етмагансиз, чунки жавоб сиз кутганларингизга мос келмайди.
Баъзан ибодатларимизга жавоб олмаймиз, чунки керак нарса тўғрисида ибодат қилмаймиз. Масалан, кимдандир хафа бўлгансизу кўнглингизга тугиб қўйгансиз. «Юрагимда гуноҳим бўлса эди, Мени асло эшитмас эди Раббим» (Забур 65:18). Биз худбинлигимиз ёки нотўғри сабаблар туфайли ҳаммани айблашимиз мумкин. «Сўраяпсизлар-у, лекин олмаяпсизлар, чунки ёмон ният билан, нафсингизни қондириш учун сўраяпсизлар» (Ёқуб 4:3).
Исо ваъда берган эди: агар биз Уни изласак, Уни билсак, Унга юрагимизни очсак ва Унинг олдида гуноҳларимиз учун тавба қилсак, ундай ҳолда истаганимизни Ундан сўрашимиз мумкин, У бизга беради. «Агар сиз Мен билан алоқада бўлиб, сўзларимни қалбингизга жо қилсангизлар, истаганингизни сўранглар, эришасизлар» (Юҳанно 15:7). Хуллас, жавоб олишни истасак, бу муаммони ҳал қилишга асосий калит Унинг хоҳиш-иродасини ижро этиш эканини ёдимизда тутишимиз керак.
Мен Раббийга имон келтирганимда, ҳамма нарса тўғрисида қаторасига ибодат қилардим ва ибодатларимга жавоб олмаганимдан кейин умидсизликка тушардим. Худони билишда ўсиб, шуни тушундимки, У ва мен бир томонда эканмиз, ибодат қилиб, моҳиятан У билан ҳамкорлик қилаётган эканман ва Унинг хоҳиш-иродаси ижро этилишига мослашаётган эканман. Кейин мен ибодатларимда изчилликка эришдим, агар ибодатларимга ўша зоҳоти жавоб олмасам ёки агар жавоблар мен кутганимга мос келмаса, умидсизликка тушмадим. Мен Худога ишонишни ўргандим. Энди менга жавобни, У маъқул топган пайтни сабрсизлик билан кутаман. Мен эътиборимни ибодатга қаратишни ўргандим, унга жавобга эмас.
Ибодатларингизда ҳамма хавотирликларингиз ва машаққатларингиз тўғрисида Худога ҳикоя қилиб беринг. Бу дегани — қандайдир муаммони ҳал қилиш учун такрор ибодат қилиш мумкин эмас деганини билдирмайди. Аммо муҳими шуки, ибодатни тугатиб, ўз муаммоларингизни Унинг қўлига топширганингизни ва хотиржамликка эришганингизни ҳис қилишингиз муҳим. Худо сизни эшитадими, сиз тўғри ибодат қиляпсизми — бу тўғрида хавотирланманг. Унга суянинг, сизнинг муаммоларингизни у ҳал қилсин. Худонинг
Самовий Отам, Сен Ўшалигинг учун ва ишларинг учун Сенга бугун миннатдорчилик билдираман. Мен шукрона айтиб дарвозаларингдан ҳовлиларингга ҳамду сано айтиб киряпман (қаранг: Забур 99:4). Мен Сенинг муқаддас исмингга сажда қиламан. Шу кунни сен яратдинг, мен бу кунда шодланаман (қаранг: Забур 117: 24). Сен менинг Нажоткорим, Шифокорим, Гуноҳ ювувчим, Қутқарувчим ва Маслаҳатчим бўлганинг учун шукрона айтаман. Мен Сендан …(сиз айниқса Худонинг миннатдор бўладиган сифатларини айтинг) нинг учун миннатдорман.
Мен бу кунни сенга беряпман, ҳар жиҳатдан бу кунни марҳаматлашингни сўрайман. Сенинг қўлингга бу кунни тўлдирадиган ҳамма нарсани беряпман. Яқинлашиб келаётган ҳамма ҳодисаларда мен билан бирга бўлишингни сўрайман. Мен Сенга бутун юрагим билан ишонаман, ҳамма йўлларимни Сенинг қўлларингга топширяпман ва ўзимнинг ақлимга суянмайман (қаранг: Ҳикмат. 3:5-6). Келгуси кун давомида мени еткалаб бор, ҳаммасига улгуришим учун ишларимни тартибга солишим учун менга ёрдам бер. Кутилмаганда пайдо бўладиган ҳар қандай қийинчиликларни совуққонлик билан бартараф қилишим учун менга қобилият ато эт.
Худойим, мен ўз танамни Сен — барҳаёт, муқаддас Худога манзур бўладиган назр қилиб беряпман (қаранг: Рим. 12:1). Ўз танам ҳақида лозим даражада ғамхўрлик қилишга мени ўргат. Тўғри қарор қабул қилишим учун ва шу билан бирга тўғри одатлар пайдо қилишим учун менга ёрдам бер. Сен менинг Шифокорим бўлганинг учун миннатдорчилик билдираман. Айниқса, …(Худонинг ёрдамига ёки Унинг шифолашига сиз ниҳоятда муҳтож бўлган ҳаётингиз қатламини айтинг) учун ибодат қиламан.
Сенинг йўлларингни тушунишимга, бу йўллардан юришимга, менинг ибодатларимга ҳеч нарса ҳалақит бермаслиги учун Сенинг амрларингга риоя қилишимга мени ўргат. Гуноҳларим учун Сенинг олдингда тавба қилишим ва гуноҳларимдан халос бўлишим учун, ўша гуноҳларимни ўзимга кўрсат. Менга зиё бер. Агар бирон гуноҳ қилган бўлсам, мени кечир. Мен шуни тан оламанки, …(Худонинг йўлларидан оғганингизни айтинг). Мен булар учун тавба қиляпман, Сен кечирувчи Худо бўлганинг учун шукрона айтяпман. Менинг гуноҳларим Сен билан алоқаларимни буза олмаслиги учун Сенга миннатдорчилик билдираман, чунки гуноҳларим учун тавба қилиб, улардан халос бўламан.
Мен кечира олмайдиган одамларни ўзимга кўрсат, токи бағритошлигим — гуноҳ бўлгани учун тавба қилай. Жумладан, менинг муносабатларим …(сиз кечиришингиз керак бўлган одамнинг исмини айтинг) яхшиланиши учун ибодат қиляпман. Менда пок юрак ато қилгин, тўғри руҳни ичимда янгилагин (қаранг: Забур 50:12). Мени ҳар қандай гуноҳдан халос қилгин, токи мен Сенинг олдингда турганимда, юрагим тоза бўлсин. Сенинг режаларингни ижро этиш йўлида нимадир қаршилик қилишини мен истамайман.
Худойим, Қиёмат куни қачонлардир айтган беҳуда сўзларингиз учун ҳисоб берасиз, деб айтган эдинг (қаранг: Матто 12:36). Мен «тилимни ёмон сўздан, оғзимни эгри гапдан тий»ишимга (1 Бут. 3:10) ёрдам бер, фақат ҳақиқий, тўғри, адолатли, тоза ва ёқимли (қаранг: Филип.4:8) сўзларни айтишимга ёрдам бер. Шундай қилгинки, мен доимо нима учун Сендан умид қилишимга қизиқувчи ҳар қандай одамга жавоб бера олай (қаранг: 1 Бут. 3:15). Ҳақиқат билан севгини эълон қилишга мени ўргат (қаранг: Эфес. 4:15). Менинг сўзларимда акс этиши мумкин бўлган севгинг билан мени тўлдир.
Худойим, менинг оиламни ва дўстларимни марҳаматлашингни Сендан сўрайман. Мен …(қариндошларингизнинг ва дўстларингизнинг исмини айтинг) учун васийлик қиламан. Мен шунингдек, жамоатим учун, касбдошларим учун, бугун мен учрашишимга тўғри келадиган одамлар (уларнинг исмини айтинг) учун ибодат қиламан. Бугун ибодат қилишим керак бўлган одамларни ҳам менга эслат.
Худойим, Сенга илтижо қиламан: менинг эҳтиёжларимни қондиргин. Ўтмишда менинг ҳамма эҳтиёжларимни қондиргансан, Каломингда айтганингдай, келгусида ҳам шундай қиласан, булар учун ҳам Сенга шукр айтаман. Хоҳиш-иродангни доимо ижро этишим учун менга ёрдам бер. Сенинг хоҳиш-ироданг менга яширин эмас, уни менинг илтимосимга кўра Сен очасан, бунинг учун ҳам Сенга шукрона айтаман. Сенда бўлишимга ёрдам бер, токи Сенинг йўлларингни ва қалбингни тушуниб олай. Исо номи билан ибодат қиламан.
Сизнинг ибодатларингизни таъсирчан қиладиган Муқаддас Китоб оятлари
Сўранг, сизларга берилади. Қидиринг, топасиз. Тақиллатинг, сизга эшик очилади. Зотан, ҳар бир сўраган олади, ҳар бир қидирган топади, ҳар бир тақиллатганга эшик очилади.
Отангиз Шоҳликни сизларга беришни маъқул топди.
Эй сиз, ёмон одамлар, болаларингизга чиройли ҳадяларни қандай беришни биларкансиз, осмондаги Ота Ўзидан сўраганларга Муқаддас Руҳни инъом қилади.
Тоат-ибодатга астойдил берилинглар; ибодат қилишда ҳушёр бўлиб, шукрона қилинглар.
Буларнинг ўрнига, Худо Шоҳлигини изланглар. У замон сизларга бу нарсалар ҳам берилади.
Учинчи боб
Ибодатгўй шерикни топинг
Янги жамоатхонада битта нарсадан ташқари ҳаммаси менга ёқарди: ҳар сафар Худога хизмат пайтида қавмбоши Джек ҳаммамизга ўринларингиздан туринглар, уч-тўрттадан бўлиб гуруҳларга бўлининглар, бир-бирингизга қараб, давра ҳосил қилинглар ва бир-бирингизнинг қўлларингизни ушланглар, деб илтимос қиларди. Биз бир-биримизга ўзимизни таништириб, ўз муаммоларимизни айтиб, бир-биримиз учун ибодат қилишимиз керак эди. Бутун жараён беш минут давом этарди, аммо бутун ҳафтанинг энг узоқ беш минути эди. Мен учун чинакам ёмон аҳвол нафақат нотаниш одамларнинг кўзларига қараш ва ўз эҳтиёжларим ҳақида уларга очиқчасига айтиш эди, балки
Бу қўрқитувчи ибодат гуруҳлари
Қавмбоши Джек ҳар доим, биз Муқаддас Китобни ўрганишга ўтириб, аста-секин семириш учун яшаётганимиз йўқ, балки ҳаётда Худонинг Каломи принциплари фаолиятини намойиш қилиш учун яшаяпмиз, деб айтар эди. «Келинглар, Худо билан бирга олдинга интилайлик», деб у кўп гапирар, қўлларини йиғилганларнинг боши узра кўтариб, худди уларни ортидан юришга таклиф қиларди.
«Чўпон ўз қўйларини олға юришиларига мажбур қилиши ғоят мураккаб, — деди бир куни менга қавмбоши Джек. — Қўйлар ўринларидан туриб, боришлари керак, аммо қўйлар юришни хоҳламайдилар — улар ейишни яхши кўрадилар. Муаммо шундан иборатки, агар қўйлар дала бўйлаб узоқ вақт юрмаса ва бир жойда қолиб еяверсалар, натижада фақат анғиз қолади, холос».
Жамоатимизда биз ҳеч қачон бирон нарсани тажриба қилиб кўрмаган эдик, ҳатто алоҳида бунга ўхшаш егуликни ҳам.
Ҳаммамиз дарров тушундикки, биз руҳан ўсиш учун даъват қилинганмиз. Худо бизни қандай бўлсак, шундайлигимизча қабул қилган, аммо биз шундайлигимизча қолишни У истамаган: узлуксиз ўсиб боришимиз ва муттасил ўзгариб боришимиз бизга буюрилган. Руҳий ўсишнинг энг муҳим ва энг таъсирчан воситаларидан бири ибодатдир. Бошқа имонлилар билан биргаликда ибодатга тайёргарлигимиз даражасидан қатъий назар, биз ибодатгўйлар гуруҳида бўлганимизда, ҳар сафар иштирок этишимизга тўғри келган.
Қавмбоши Джек бундай вазиятда муқаррар келиб чиққан ҳаяжонни босишга бизни ўргатган эди. У шундай деган эди: «Агар сирларингизни бегона одамларга ошкор қилиб, ўзингизни ноқулай сезсангиз, ёки сиз бундай гуруҳда биринчи марта иштирок этаётган бўлсангиз, ҳаммага, мен бу сафар фақат сизларни тингламоқчиман, деб айтинг».
Аммо одатда одамлар очиқ бўлишга ҳаракат қилар ва ибодат қилишни бошлардилар.
Қавмбоши Джек яна коллектив бўлиб ибодат қилишни ташкил этишнинг асосий принципларини бизга тушунтирган эди. Жумладан, ўзларининг ҳаётий вазиятига оид икир-чикирларни айтмай, бирданига ибодат қилишни бошлайдиган одамларни маъқулламасди. У қуйидаги сингари мавҳум, носамимий ибодатдан қочишни маслаҳат берган эди: «Худойим, бизнинг айтилмаган ҳамма эҳтиёжларимизни Ўзинг биласан». Қавмбоши Джек бошқа одамларга эътиборли бўлишимизни, биронта ҳам одамни назардан қочирмасликни маслаҳат берарди. Агар кимдир ибодат гуруҳидан ташқарида қоладиган бўлса, биз юрагимизни ўша одамга очишимизга ва уни даврамизга қабул қилишга мажбур эдик. Агар даврада бештадан ортиқ одам бўлса, биз икки гуруҳга бўлинардик. Кейин мусиқа садолари эшитилмагунча, бир-биримиз учун ибодат қилишимиз керак эди, мусиқа ибодатни тугатиш кераклигини билдирарди. Қавм ҳамду сано мадҳиясини куйлаётганда, ибодатни тугатишга улгурмаган гуруҳ ибодатини охирига етказарди.
Дастлаб мен коллектив ибодатдан жуда қўрқардим. Аммо тез орада шуни билиб олдимки, бошқа одамларнинг ибодати мен учун ҳақиқий дуо бўлди, бўлғуси ижобий натижалар учун айрим нохуш лаҳзалар билан келишувга қарор қилдим. Аста-секин биргаликдаги ибодат ҳаётимнинг ажралмас қисмига айланди, ҳатто биргаликдаги ибодатни сабрсизлик билан кутадиган бўлдим. Келгуси якшанбада нима ҳақда ибодат қилишимни олдиндан режалаштираб қўядиган бўлдим. Худо биргаликдаги ибодатга жавоб беришини билганимдан кейин, мен бу ибодатларни айланиб ўтмайдиган бўлдим. Кимдир мен учун биринча марта ибодат қилмоқчи бўлганда, агар мен даврамда турган одамларга ўз муаммоларим ҳақида айтмаганимда эди, бу муаммоларим ҳақида ҳеч ким ҳеч қачон билмаган бўларди.
Коллектив ибодат айрим ҳолларда қандайдир сабабларга кўра бўлмай қолганда, мен ғоят умидсизликни бошдан кечирардим.
Мен аста-секин биргаликдаги ибодатларга кўпроқ кўникиб қолдим. Одамлар нафақат ўз ибодатларига жавоб олардилар, балки дўстлашиб ҳам қолардилар. Жамоатда ўтган ҳафталар давомида бирга ибодат қилган биродар ва сингилларим билан учрашганимда, мен уларнинг исмларини ва эҳтиёжларини эслардим.
«Билл, сен иш топдингми?»
«Хўш, Дженни, эринг билан муносабатларинг яхшиланяптими?»
«Кэти, қизингнинг мактабдаги ишлари яхши кетяптими?»
«Ўзларингиз орзу қилган уйни сотиб олишга эришдиларингизми?»
«Синди, депрессиядан халос бўлишинг учун ибодат қилганимиздан бери бу хасталик сени қийнамаяптими?»
Худди шу сингари, мен илгари ҳеч танимаган одамлар менинг олдимга келиб, менинг ишларим билан қизиқардилар.
«Бу ҳафта ўзингни яхши ҳис қиляпсанми, Сторми?»
«Онангиз қандай? Яхши томонга ўзгариш аломатлари борми?»
«Биз ибодат қилган ишни қўлга киритдингизми?»
«Муддатида бажаришга эришдингизми?»
Ибодат гуруҳларида биз бир-биримизга янада яқин бўлиб қолган эдик, чунки бир-биримизнинг олдимизда юрагимизни ва руҳимизни очган эдик. Орамизда мустаҳкам алоқа бўлгани учун бир-биримизга ғамхўрлик кўрсатиш истагини бошдан кечирардик. Ҳатто ҳамма икир-чикирларини эсламаганимизда ҳам, суҳбат ва ибодат лаҳзаларини унута олмасдик, бу аллақандай ўзига хос эди. Биргаликдаги ибодат бизни қандай бирлаштириб турганини кўриб турардик, жамоат тезлик билан ўсаётгани айниқса муҳим эди. Бу жамоат нотанишлар йиғини эмас, балки ибодат орқали бирлашган ҳамфикрларнинг оиласи эди. Жамоат аъзоларининг миқдори доимо ўсиб борарди, ҳафтада кўплаб одамлар Раббийга юз бурарди, чунки бизнинг ибодатларимизда ҳар доим Худонинг севгиси аниқ сезилиб турарди.
Мен қавмбоши Джекдан: «Бундай ҳамкорликдаги ибодат гуруҳларида нохуш оқибатлар келиб чиқишидан хавфсирамайсизми?» деб сўрадим. Масалан, ибодатда кимдир қандайдир номаъқул нарсани сўраса. Қавмбоши Джек менга шундай жавоб берди: «Худо менга бу сингари биргаликдаги ибодатни ягона мақсад билан — одамларни ибодатга ўргатиш учун ўтказишни топширди». Қавмбоши Джек Худодан, бу ишда менга ёрдам бер, деб сўради. У яна, ибодат қилаётган ҳар бир гуруҳнинг марказида Муқаддас Руҳ доимо иштирок этсин, деб ибодат қилди. Унинг ибодатини Худо эшитганини биламан, чунки бу гуруҳда мен иштирок этганимдан бери узоқ йиллар давомида ғалати ёки кўнгилсиз бирон воқеа содир бўлмади. Бундан ташқари, Муқаддас Руҳнинг ўша пайтда бизнинг орамизда бир воқеа туфайли иштирок этганига мен ҳам гувоҳлик бера оламан ва бу воқеани ҳеч қачон унутмайман.
Мен бу жамоатга келганимдан кейин икки ой ўтгач, бу воқеа юз берган эди. Ўша куни жамоатга бир ўзим, ёлғиз келдим. Дугонам Терри кела олмади. Мен ўзимни жуда ёмон сезаётган эдим, умидсиз аҳволда ибодат гуруҳининг ёрдамига муҳтож эдим.
Ўша куни эрталаб ниҳоятда сабрсизлик билан биргаликдаги ибодатнинг бошланишини кутдим, чунки мен учун бошқа одамларнинг ибодат гуруҳи қўллаб-қувватлашидан бошқа яхшиси йўқ эди. Мен ўша зоҳоти уларнинг ибодати кучини сездим ва бу ибодатга жавобни ҳам кўрдим.
Ўша куни эрталаб умидсиз аҳволда эдим. Менга нима бўлаётганини ўзим ҳам билмасдим. Худо менинг ҳаётимдан бўлиши керак бўлмаган нарсалари олиб ташлаган эди: масалан, қўшимча иш ҳақим ва мен мулоқот қилган одамлар. Бу — аламли жараён эди, у мени қаттиқ умидсизликка солган эди, чунки бутун ҳаётим барбод бўлгандай туюларди. Кўз ёшларим мени бўғарди, жамоатга кирганимдан кейин эса Худонинг ғаройиб равишда иштирокини ҳис қилдим.
Қавмбоши Джек ҳаммадан, ўрингларингиздан туринглар, ибодат қилиш учун бир-бирларингизга юзларингизни ўгириб туринглар, деб илтимос қилди. Бир лаҳзада атрофимни ўраб давра ҳосил бўлди, мен бир ўзим қолдим. Мен ўнгга-чапга қарадим, аммо фақат елкаларни кўрардим, холос. Агар мен ўзимни хотиржам ва ўзимда ишонч сезганимда эди, кимнингдир елкасига қоқиб, ибодат гуруҳига қўшилган бўлардим. Аммо ўтмишдаги ҳаётимда шунчалик хўрликларни, хафагарчиликларни бошимдан кечирган, шунчалик қўрқиб қолган, ёлғиз эдимки, ўша лаҳзада, гарчи нотўғри бўлса ҳам, мени атрофдагилар итариб ташлагандай ҳис қилдим. Бунинг устига, шунчалик оғриқни ҳис қилардимки, кўз ёшларисиз бирон сўз айта олмасдим, томоша бўлишни эса истамасдим.Одамлар кўпинча ибодат пайтида йиғлардилар, аммо мен ҳеч қачон ўзим ҳақимда ҳикоя қилиб беришни
Қавм янги келганларнинг муҳтожликларига диққат қаратарди, уларнинг сўзларига эътибор билан қулоқ соларди, шундай қилиб, ҳеч ким мени сезмади. Мен меҳробга қараб қўлларим билан юзларимни беркитиб, овоз чиқармай йиғладим. Ҳеч ким сўзларимни эшитмади, чунки одамлар овоз чиқариб ибодат қилаётган хона шовқин-сурон эди.
Кутилмаганда кимдир елкамга қўлини қўйди. Бошимни кўтариб, костюм кийиб, галстук таққан қирқ ёшлар чамасидаги одамни кўрдим. Унинг юзларидан олийжаноблиги билиниб турарди.
Сиз учун ибодат қилсам бўладими? — деб сўради у.
Мен «ҳа» деб бошимни силкитдим, ўкириш аралаш ғўлдирадим:
Менинг ҳаётим барбод бўляпти.
Нотаниш одам йўлакда турган эди, мен эса охиридан иккинчи қаторда турардим. Бизнинг орамизда бир эркак турарди, аммо у бизга орқасини ўгириб олди, шунинг учун нотаниш одам қўлимдан ушлаб, ибодат қила бошлади. Унинг ибодати самимий эди, овози эса ишонч билан, самимий чиқарди. Унинг ибодати қудрати ва ғайритабиий теранлиги мени ҳайратга солди. Унинг сўзлари раҳм-шафқат билан айтиларди. У мен ҳақимда кўп нарсани билаётгандай бўлиб туюларди. Унинг ибодатига Муқаддас Руҳ раҳнамолик қилар, шуни англаганимдан мен йиғлардим.
Мусиқа янграгандан кейин, у ибодатини тугатди ва қандай пайдо бўлган бўлса, шундай тарзда бирдан йўқ бўлди-қолди. Мен
Худога хизмат тугагандан кейин ўша жентелменни ҳар ёқдан изладим, мен унга миннатдорчилик билдирмоқчи эдим. Мен илгари у одамни ҳеч қачон жамоатхонада кўрмаган эдим, уни яхши эслаб қолган эдим. У либоси ва ҳаракатларидан қавмбоши эди. 70-йилларнинг бошида қавм жамоатхонага костюмда келмас эди, жамоатхона раҳбарияти аъзоларигина шундай кийимда келарди. Бизнинг жамоатимиз унчалик катта эмас эди — тахминан уч юзта одам эди, керакли одамни топиш унчалик қийин эмас эди. Аммо
Мен, у одам хизматдан кейиноқ кетиб қолган бўлса керак, шунинг учун мен топа олмадим, деб ўйладим. Мен залдаги катта навбатчига ўша эркакнинг ташқи кўринишини тасвирлаб берганимда, навбатчи: «ундай одам бугун жамоатда бўлмади», деб жавоб берди. Мен бошқа одамлардан ҳам сўрадим, аммо ҳамма бир хил жавоб берди.
Мен ўша одамни ҳар ҳафта изладим, барибир, топа олмадим. Мен шуни ҳис қилдимки, Худо Муқаддас Китоб даврида одамларга фаришталарни юборгани сингари, мен ниҳоятда муҳтож бўлганимда, Худ менга ёрдам учун ўша одамни юборган экан. Мен шунга ишонч ҳосил қилган эдимки, Муқаддас Руҳ менга ўша одамни олиб келган эди.
Кейинги ойлар давомида мен имонда мустаҳкамланиб, худбинликдан қутула бордим ва бошқаларнинг эҳтиёжларига диққат қаратишни ўргандим. Мен руҳан етук бўлдим, бу шунда ўз ифодасини топдики, мен гуруҳ бўлиб қилинадиган ибодатга ўзим учун бирон нарса олиш воситаси деган муносабатда қарамадим, балки бошқа одам учун ибодат қилиш имконияти сифатида қарашни ўргандим. Ҳар бир хизмат олдидан Мен Худодан, ибодатимни бизнинг жамоатимизга Ўзинг олиб келадиган одам учун таъсирчан қилгин, деб сўрайдиган бўлдим. Менинг ҳаётим бошқа одамларнинг ибодатига боғлиқ бўлиб қолгани учун, уларга мен ҳам нима биландир яхшилик қилишни истардим. Худодан, мен орқали мўъжиза кўрсатгин, деб сўрардим.
«Биз биргаликда ибодат қилар эканмиз, Худо бизнинг илтимосимизни қондирсин, деб ибодат қилмаймиз, — деб изоҳлайди қавмбоши Джек, — Исо
Биргаликдаги ибодат жамоат аъзоларининг ҳаётини ўзгартиргани тўғрисида аста-секин кўплаб гувоҳликлар пайдо бўла бошлади. Кўп қавмлар ҳаётида тамомила бегона одамлар учун улар қилган ибодатларга жавоблар кескин ўзгаришларни келтириб чиқарди.
Бир куни жамоатимизга эр-хотин келди, гуруҳ бўлиб ибодат қилишга уларнинг тажрибаси йўқ экан. Улар бир неча йилдан бери Раббий билан бирга юрганлари учун, улар хижолатга тушиб қолмадилар. Аксинча, севги ва ўзларининг атрофидаги одамларнинг самимий муносабатини ва севгисини ҳис қилиб, улар бизнинг таклифимизга мамнуният билан жавоб бердилар. Улар бошқалар учун ибодат қилиш имкониятига эга бўлганлари учун миннатдор эдилар, айни пайтда бошқалар ҳам уларнинг муаммолари ҳал бўлиши учун ибодат қилишга тайёр эдилар.
Коллектив ибодат тугаётганда, бир ёш аёл айтиб қолди: эр-хотинлар ўзларининг мураккаб вазиятидан чиқиш учун нима қилишлари кераклигини Худо унга аён қилибди. У аёл шунчалик ишонч билан гапирдики, бошқалар: «Бу Худонинг раҳнамолиги бўлиб, улар муаммоларини ҳал қилишлари учун Худо реал усулни кўрсатмоқда», деган ўйга бормадилар ҳам. Эр-хотинлар уйларига қайтгач, ибодат гуруҳида ўша аёл орқали олган Худонинг кўрсатмаларини бажардилар. Маълум бўлдики, эр-хотинлар жамоатхонанинг остонасини ўша куни босиб кирганларида, уларни қаттиқ қийнаётган муаммоларини ўзлари идеал равишда ҳал қилган эдилар.
Яна бир мисол келтираман. Бир куни қавмбоши Джек ва унинг хотини Ханна ресторанда овқатланишаётган эканлар, уларнинг олдига тахминан қирқ ёшлардаги бир эркак келибди. Ўша одамнинг ҳикоя қилишича, у гиёҳвандиликдан қутулиш учун курашиб юрганда, «Йўлдаги жамоат» жамоасига бир неча марта борибди. Гарчи у одам масиҳий оилада тарбияланган бўлса ҳам, у Худонинг йўлидан озибди. Ҳамкасбларидан бири ўша жамоатга боришни маслаҳат берибди. Ўша эркак жамоатхонага кириши биланоқ дарров Худонинг иштирокини сезибди. Унга болалигиданоқ, жамоатхона остонасини босиб киришдан
«Мен ибодат қилаётган гуруҳга қўшилганимда, — деб ҳикоя қилади ўша одам, — менинг аҳволим қанчалик ёмон эканини улар кўриб турардилар. Мен ҳаётимда Худонинг йўлларидан юрмаганим ҳар қандай руҳан етук одамга сир эмас эди.Чўнтагимда саккиз цент пулим бор, автомобилимда эса бензин умуман қолмаган эди. Мен шундай яшардим. Одамлар менинг ҳикоямни эшитдилар ва чин юракдан ибодат қила бошладилар. Ўша куни ибодат гуруҳида нимадир бўлди, Худо менинг ибодатимни эшитганини ҳаётимда биринчи марта ҳис қилдим. Ҳафтанинг охирида мен тамомила бошқа одам бўлган эдим».
Кейинги беш йил давомида бу одам улғайди, янги ҳаётни бошлади. Гиёҳвандликнинг ҳалокатли оқибатлари тўғрисида ҳикоя қилиб бериш учун уни кўпинча мактабга чақирардилар.
Бунақа воқеалар бизнинг жамоада деярли ҳар ҳафта юз берарди, шунинг учун жамоатимиз аъзолари миқдори тезлик билан ўсиб бораверди. Жамоатнинг ўсиши бўйича (жамоатимиз аъзолари 12000 кишига етди!) мингтача одам Худога хизматда иштирок этарди, айни пайтда юзлаб ибодат гуруҳлари фаолият кўрсатар, биронта ҳам одам эътибордан четда қолмас эди. Хизматимизнинг қудратли таъсири остида фақат бизнинг ҳаётий вазиятимиз ўзгариб қолмади, балки бошқалар учун ибодат қилиб, ўзимиз ҳам ўзгардик.
Ҳаётимнинг йигирма уч йили яқинларимга ибодат хизмати билан ўтди, шундан кейин Худо бизнинг оиламизни Теннессидаги бошқа жойга кўчирди. Биз у ерда кўплаб жамоатларга ташриф буюрдик, ҳатто ўзимиз ҳам янги жамоатлар барпо қилишга мушарраф бўлдик. Бу ажойиб жамоатларда жуда яхши ваъзларни ва йиғинларни юқори баҳоласам ҳам, мен қачонлардир доимо қаттиқ қўрққан биргаликдаги ибодат барибир етишмасди.
Ибодат дуэти буюк кучга эга бўлади
Гуруҳда ибодат қилишни мен ҳақиқатан ҳам ўргандим, аммо жамоатдан ташқарида ҳам ибодат қилишга таваккал қилишим учун маълум вақт керак бўлди. Тўғри, Раббийга имон келтирганимдан буён, одамлар мен учун сон-саноқсиз ибодат қилдилар, аммо ташаббус мендан эмас, улардан чиқарди. Бошқа бировга, мен билан бирга ибодат қилсангиз, деган илтимос қилиб қўнғироқ қилган кунни бир умрга эслаб қолдим. Айтиш мумкинки,
Ўшанда мен ҳам қўшиқчи, ҳам актриса сифатида бир телекўрсатувда қатнашардим. Шундай бўлдики, саҳнага чиқиш олдидан грим қилаётиб, бир инфекцияни юқтириб олдим. Ўша пайтда гримчилар бир марталик чўпдан ва чўткадан фойдаланмасдилар. Улар у ёки бу асбоблар билан, артистлардан ташқари, ҳаммани грим қилаверардилар. Бугун мени бу ҳақдаги бир хотира безовта қилади, аммо ўшанда бу нормал ҳодиса бўлган эди. Афсуски, бундай воқеалар кўп бўлиб турар эди.
Томошани пайшанба куни кечқурун алламаҳалда сёмка қила бошладилар, эртаси куни биринчи қилган ишим врачга югуриш бўлди, у менга қандайдир дорилар ёзиб берди. Бу дориларни дарров қабул қилишимга қарамасдан, инфекция бутун юзимга тарқаб кетди. Йирингли яра чуқурлашиб кетди, бунинг устига, чидаб бўлмайдиган қичима ҳам қўшилди. Юзим ёнарди. Касаллик кучайиб бораётганидан мен кўпроқ хавотирга тушардим.
Душанба куни эрталаб уйғонганимда, умидсизлигимнинг чеки йўқ эди: ўша куни кечқурун мен репетиция қилишим ва бир клубда чиқиш қилишим керак эди, бунинг учун қалин грим қилишим керак бўлди. Аммо бу ярамас хасталик юзимга зудлик билан тарқалиб бораётганидан мени ҳар қандай умиддан маҳрум қилди, чунки телетомоша учун лозим даражада грим қилиш шарт эди. Сёмка эртаси куни эрталабга тайинланган эди.
Мен жамоатхонага қўнғироқ қилиб, телефонга Мэри Энни сўрадим. Бу ўша қавмбоши — қачонлардир мен депрессиядан халос бўлишим учун ибодат қилган аёл эди. Аммо у йўқ экан. Умуман, жамоатхонада ҳеч ким йўқ экан. Душанба жамоат хизматчилари учун дам олиш куни эди, фақат котиба Кэрол бор экан, холос. Мен унга ўзимнинг кулфатим тўғрисида гапириб, мен билан бирга ибодат қиладиган кимдир кераклигини сўрадим. Кэрол ўша зоҳоти телефон орқали, сиз билан бирга мен ибодат қилсам, деб таклиф этди. Мен мамнуният билан рози бўлдим, биз қизғин ибодат қилдик ва Худодан, мени бутунлай шифолагин, деб сўрадик. Кейин у бир гап айтди, мен ҳеч қачон ўша гапни унутмайман.
— Иблис, сен ҳали шифо топмадинг, деб сизни ишонтирмоқчи бўлади, — деди ишонч билан Кэрол. — Аммо унга қулоқ солманг. Худога, Сен — менинг Шифокоримсан, Сен менга шифо бердинг, деб шукрона айтаверинг. Дастлаб сизга вазият тобора ёмонлашаётгандай кўринади, аммо бу иғвога бўйин берманг. Худони шарафлашда давом этиб, Муқаддас Китобдан Унинг ваъдасидан иқтибослар келтиринг.
Кечқурун давомида мен клубда куйлар эканман, менга шундай туюлдики, хасталик юзимни кемиряпти, мен саҳнага чиқишдан олдин, хира ёруғликда юзимни ҳеч ким кўрмайди деган умидда қалин қилиб грим қилган эдим. Аммо антракт пайтида аёллар хонасига кириб, ёруғда ойнага ўзимни солиб, қўрқиб кетдим: манзара олдингидан ҳам ёмон эди. Мен дарров кўзимни юмиб, Кэрол менга ўргатганидай, шифо берганинг учун Сенга шукрона айтаман, деб Худога миннатдорчилик билдирдим. Иблисга эса, мен сенинг ёлғонингга қулоқ солмайман, чунки мен Худонинг қудрати билан шифо топдим, деб айтдим. Шифо топиш ҳақида эсимга тушган ҳамма оятларни келтирдим.
Уйга кетаётиб, йўлда ҳам оят айтиш билан машғул бўлдим, фақат бу сафар машинада бўлганим учун Муқаддас Китоб оятларини қаттиқ овозда бақириб айтдим.
Худойим, Ўзингга шукр, гуноҳларим эвазига азобларимни қабул қилдинг. Сенинг яраларинг билан шифо топганим учун Сенга шукрона айтаман (қаранг: Ишаё 53:5). Сенинг номингни эшитиб қўрқадиган мен учун солиҳлик қуёши чиққани, менга шифо нурларини сочгани учун Сенга шукрона айтаман (қаранг: Малакий 4:2). Менинг шаккоклигимни кечирганинг ва менинг барча иллатларимни шифолаганинг учун Сенга шукрона айтаман (қаранг: Забур 102:3).
Ўша куни тунда уйқуга ётар эканман, илгаригидай хасталик ривожланиб бораётганини ҳис қилдим. Кечаси бир неча марта уйғониб, менга шифо бергани учун Унга шукрона айтдим ва Муқаддас Китобдан иқтибослар келтирдим. Ўшанда оғир жанг бўлган эди, аммо қўрқувларга берилишни рад қилдим. Эрталаб уйғониб, дарров ойна олдига югуриб бордим ва кўзларимга ишонмадим. Очилиб кетган йиринглар йўқолган, кичкинагина оч қизил нуқталарга айланиб қолган эди. Бу мўъжиза эди. Мен ҳеч қачон бунчалик тез шифо топаман деб ўйламаган эдим. Энди мен сёмкалар олдидан бемалол грим қила оладиган бўлдим. Бу воқеанинг якуни шундай бўлди.
Оддий ўхшашлик бўлиши мумкинми? Агар шундай бўлса, бу ўхшашлик фақат менинг ибодатимдан кейин юз бергани ғалати. Бу шифо топиш мени шунчалик ҳайратда қолдирдики, биргаликдаги ибодатнинг қудратига ишондим.
Бошқа одамлар…Биз учун улар қанчалик муҳим?
Биз Муқаддас Руҳга тўлганимизда ва бошқа одамлар учун ибодат қилганимизда, Муқаддас Руҳ
«
Бир куни мен беш одамдан иборат гуруҳда бўлдим. Ниҳоятда ғамгин, маюс эллик ёшлардаги эркак, мен учун ибодат қилсангизлар, деб илтимос қилди. У анчадан бери ишсиз бўлиб, иш ахтариб юрган экан. Даврада турган ёш йигит унга зарда билан жавоб берди: «Муаммонгиз шундаки, сизда ишонч етишмайди, ишончда ўсишингиз учун ибодат қиламан».
Ишсиз одамга жуда ачиндим, чунки ёш йигитнинг сўзлари ва оҳанги бечорани хафа қилди. Ўшанда мен жамоатда янги эдим, шунинг учун ёш йигитга қарши бирон гап айтишга менда журъат етишмасди. Бахтимизга, менинг чап томонимда турган ёши улуғ, руҳан етук одам деди: «Ҳаммамизга ҳам ишонч етишмайди. Орамизда ишончга муҳтож бўлмаган биронта одам йўқ. Ҳаммамиз оғир лаҳзаларни бошдан кечирамиз, аммо бу дегани бизда ишонч йўқ дегани эмас. Бу дегани — Раббийдаги биродарларимиз ва сингилларимиз ибодат қилиш учун бизнинг ёнимизда туришлари керак. Келинглар, Масиҳдаги биродаримиз иш топиши учун ибодат қилайлик».
Шу одамнинг таъсирли ибодати мени қаттиқ ҳаяжонга солди, чунки мен унинг ибодатида Худонинг севгисини ва меҳрибонлигини кўрдим. «Мен учун ибодат қилсаларингиз», деб сўраган одамнинг қалбига ибодат кучли таъсир этди. Ибодат тугагач, бу одамнинг юз ифодаси ва ўзини тутиши дарров ўзгарди — унда умид пайдо бўлгандай сезилди.
Бошқа одамларга қандай муносабатда бўлишимиз ниҳоятда муҳим. Муқаддас Китобда одамларнинг бир-бирларига муносабати тўғрисида кўп айтилади. Бундан маълум бўладики, атрофдагиларнинг қимматли эканини ва аҳамиятини ҳурмат қилишга мажбурмиз. Қуйида Муқаддас Китобга биноан биз бир-биримизга қандай муносабатда бўлишимиз кераклиги баён қилинган. Балки, мазкур рўйхатдан нимадир сизнинг ибодатингиз мавзуи бўлар.
Биз қуйидагилар учун даъват қилинганмиз:
Бир-биримизнинг олдимизда дардимизни ичимизга ютиб юриш учун
Ўзаро тинч-тотув бўлиш учун
Бир-биримизга меҳрибон бўлиш учун
Бир-биримизни қабул қилиш учун
Бир-биримизга ғамхўрлик қилиш учун
Бир-биримизга севги билан хизмат қилиш учун
Бир-биримизга камтар, юмшоқ бўлиш учун
Бир-биримизга яхшилик қилиш, бир-биримизни кечириш учун
Бир-биримизга итоат этиш учун
Бир-биримизга далда бериб, ёрдам қилиш учун
Бир-биримизга эътиборли бўлиш учун
Бир-биримизни севиш учун
Бир-биримизга ҳамдард бўлиш учун
Ҳар бир олган инъомимиз билан бир-биримизга хизмат қилиш учун
Муқаддас Китобдаги биронта амр «бир-бирингизни севинглар» амри сингари кўп такрорланмайди. Муқаддас Китоб бизни «камолот чўққиси бўлган муҳаббат тожини кийиш» (Кол.3:14) га ўргатади. Одамларнинг ёнида туриб ва улар учун ибодат қилиб, биз руҳан ўсамиз.
Муқаддас Китоб яна бир-биримизга қилишимиз керак бўлмаган қатор хатти-ҳаракатларни ҳам санаб кўрсатади, чунки шундай хатти-ҳаракатларга йўл қўйиб, одамларга зарба етказамиз ва уларни ерга урамиз. Қуйида шундай нарсалар рўйхати келтирилган, бошқалар учун қилган ибодатингиз шахсан сизни ўшандай хатти-ҳаракатлардан тия олиши мумкинлиги тўғрисида ўйлаб кўринг.
Биз қуйидагиларни қилишимиз керак эмас
Бир-биримизни алдашимиз
Бир-биримизни хафа қилмаслигимиз
Бир-биримиз устидан ҳукмрон бўлишимиз
Бир-биримиз устимиздан шикоят қилмаслик
Бир-биримизни тутиб бериш, бир-биримиздан нафратланиш
Бир-биримиз билан уришиш
Бир-биримизга шаҳвоний муносабатни қизитиш
Бир-биримизни ҳукм қилиш
Бир-биримизни эзиш
Бир-биримиз билан даъволашиш
Бошқа одамнинг хатти-ҳаракатлари кимгадир зарба берганини топиш учун узоққа бориш шарт эмас. Аммо Худо хафа бўлганларга бизнинг ибодатларимиз орқали тасалли беришни истайди. Худо ўша одамларнинг ҳаётини ўзгартиришни, улар учун тайёрлаган нарсалар билан марҳамат қилишни истайди. Биз бошқа одамлар билан ибодатда бирлашиб, ўша одамларнинг муҳимлигини кўрсатишимизни Худо истайди.
Бизнинг тенгсиз ибодатгўй шерикларимиз
Мен ғаройиб равишда шифо топиб, шундай ўйладим: «Ибодат қиладиган шеригинг бўлса қандай яхши! Зарур бўлганда, мен билан бирга ибодат қилсангиз, деб илтимос қилган бўлардим».
«Менинг ибодатгўй шеригим ким бўлиши мумкин, Худойим?» — деб сўрадим.
Шу зоҳоти Дайана исмли бир ёш аёл ҳақида эсладим. У бир неча йил менинг яқин дугонам бўлиб, кейин бир-биримиздан айрилиб кетган эдик. Қачонлардир икковимиз оккультизмга берилиб, бир-биримизни яхши тушунардик. Аммо мен Раббийга имон келтириб, оккультизмдан воз кечганимдан кейин, Дайана: «Сен нафақат ақлдан озгансан, балки мени ҳам сотдинг», деган қарорга келди. Мен, Дайана Раббийга юз бурсин, деб ибодат қилардим. Умуман, мен Дайана учун ибодат қилардим, лекин у қайсарлик билан қаршилик кўрсатарди.
Мен уни ибодатгўй шеригим деб билиб ибодат қилардим, ўша куни кечқурун, ишлари қалай эканини билмоқчи бўлиб қўнғироқ қилдим. Биз бир неча ҳафтадан бери гаплашмаган эдик, мен ҳам, у сингари, ёмон аҳволда эдим. У менга ўзидаги депрессия тўғрисида сўзлаб, уни агорафобия таъқиб қилаётганини, уйдан чиқишга қўрқаётганини, оммавий жойларда одамлар орасида бўлишдан қўрқаётганини айтиб берди. У ҳатто озиқ-овқат дўконида ҳам ваҳимага тушиб қолаётган экан. Унинг ҳаёти охирги марта учрашганимиздан бери ёмон томонга ўзгарганига ишонгим келмас эди.
Мактабда Дайана билан мен энг яхши дугоналар эдик, чунки икковимиз ҳам ниҳоятда бахтсиз эдик ва бир-биримизни яхши тушунардик. Дайанани ичувчи она тарбиялаган эди, у мактабдан келганда, битта манзарани кўрарди: меҳмонхонада полда ётган маст онани. У ҳам, менга ўхшаб, атрофдагилардан оилавий сирларини яширишга доимо ҳаракат қилар, ҳаммаси яхшидай қилиб кўрсатарди.
Дайанага қўнғироқ қилган куним у ҳайрон бўлди ва Раббий ҳақида айтган гапларимнинг ҳаммасини тинглади. Булар ибодатларимнинг жавоби эканини билардим. У: «Сенда ажойиб ўзгаришларни пайқаяпман, менинг ҳаётим ҳам сеникидай ўзгарса эди», деди. Унга Раббий ҳақида чалкаш-чулкаш қилиб айтиб бердим ва кейинги якшанбада бизнинг жамоатга бирга боришни таклиф этдим. Дайана рози бўлди.
Дайана бизнинг жамоатхонадан узоқда, менинг уйимдан қарама-қарши томонда яшагани учун якшанба куни уни олиб келгани бора олмадим. У ваъдасини бажарармикан, деб хавотирланавердим ва шанба куни кечқурун телефонда бирга ибодат қилиб: «Ўзингда шундай кучни пайдо қилгинки, қўрқувга тушмагин», дедим. Мен унга энди сенинг ичингда Исо яшаяпти, У куч-қудрат манбаи, қўрқувлар билан курашувингда ва улар устидан ғолиб келишингда ёрдам беради, деб эслатдим. Якшанба куни Худога хизмат бошланишидан олдин жамоатхона олдидаги машиналар тўхташ жойига кириб келаётган машинани кўрганимда шунчалар хурсанд бўлдимки!
Залда у мен билан Майклнинг ўртасида ўтирди, чунки у ўзини ҳар томондан ҳимоя қилинган деб ҳис қилиши учун бўлса керак, худди қачонлардир мен йиғлаганимдай, у ҳам йиғиннинг бошидан охиригача йиғлаб ўтирди. Қавмбоши Джек чуқур таъсирли ваъз қилди ва кўплаб одамларни ҳаяжонга солди. Сўнгра Раббийга имон келтирмоқчи бўлганларни таклиф қилди, шунда Дайана қўлини кўтарди. Мен ниҳоятда ҳайратландим, чунки охирги дақиқаларгача ўзимнинг хатти-ҳаракатларим тўғрилигига ишонч ҳосил қилмаган эдим. Дайананинг бу қадами менга ёқиш истаги эмас, балки ўзининг ички мотивлари жиддийлигининг исботи эди.
Худо Дайананинг руҳи нажот топиши учун менинг ибодатларимни эшитиб қолмади, балки ибодатгўй шерик ҳақида менинг илтимосимни ҳам эшитди. Дайана Раббийга имон келтиргандан кейин биз камида ҳафтасига уч марта телефонда ибодат қилдик. Шундан кейин бир неча йил давомида биз кўрдикки, биргаликдаги ибодатимиз туфайли ҳар биримизнинг ҳаётимиз янгича мазмун билан бойиди, бу ҳам Худога маъқул эди.Ўшандан буён мен ҳаётимни ибодатгўй шериксиз тасаввур қила олмайман.
Агар илгари ёнингизда ҳеч қачон сиз билан бирга доимо ибодат қиладиган одам бўлмаган бўлса, билингки, бу муаммо бўйича сиз ягона эмассиз: менда ҳам шундай одам бўлмаган эди. Агар бугун биргаликда ибодат қилиш учун шеригингиз бўлмаса, безовта бўлманг, чунки сиз Худодан, мени ўшандай одам билан учраштиргин, деб сўрашингиз мумкин. Худодан, менга шундай одамни юборгинки, мен ўша одам билан умумий тил топиша олайин, биргаликда ибодат қилай, деб сўранг. Бундай одам танишларингиздан бири, масалан, дўстингиз, дугонангиз, қўшнингиз, оила аъзоларингиз ёки ҳамкасбингиз, ё бўлмаса, бу ролда сиз умуман тасаввур қилмаган одам бўлиши мумкин. Ёки айнан сизнинг ибодатгўй шеригингиз бўлиш учун ҳаётингизга кирадиган нотаниш биронтаси бўлиши ҳам мумкин. Худо сизга керакли одамни кўрсатиб беради.
Аммо бу ўринда муҳим бир мулоҳаза: биронта одамнинг олдига бориб, мен билан маълум вақтга бирга ибодат қиладиган шерик бўлинг, деб илтимос қилсангизу у рад жавобини берса, хафа бўлманг. Демак, у
Биронтасидан бирга ибодат қилишни сўраганингизда, ибодатга алоқадор қўрқувларингиз ва шубҳаларингиз тўғрисида айтиб беришдан уялманг. Конкрет нима тўғрисида ибодат қилишни, ўзингизнинг фирингизча, ишончингиз жуда заифлигини ва ҳ.ларни очиқ айтинг. Масалан, бошқа одамлар билан бирга ибодат қилганимда, Худо менинг ибодатларимга жавоб бермайди, деб қўрқардим, гўё бу фақат менга боғлиқ бўлганидай. Бошқа одамлар олдида мен ҳам овоз чиқариб ибодат қилишга уялардим, назаримда, улар мендан яхши гапира олардилар ёки қандай қилиб
Агар сиз ибодатгўй шеригингиз билан бирга доимо ибодат қилсангиз, ҳаётингизда катта ўзгаришлар юз беради. Бунинг сабаби шуки, ҳар бирингиз Муқаддас Руҳнинг қудратига эга бўласиз, бу қудрат биргаликдаги ибодатингизда кўпаяди. Сизнинг ишончингиз ибодатгўй шерикларингиз ишончи ўсишига ёрдам беради. Уларнинг ишончи эса, ўз навбатида, сизнинг ишончингиз мустаҳкамланишига ёрдам беради. Агар сизнинг ибодатгўй шеригингиз бўлса, Худо сизнинг ҳаётингизда фаол ҳаракат қилаётганига ишонч ҳосил қиласиз. Ана шунда сиз ибодат қилмай яшай олмайсиз.
Муҳими — ҳалол бўлишдир
Бошқа одам билан биргаликда ибодат қилишга муҳим талаблардан бири ҳалоллик эканини тасдиқлайман. Одатда, эҳтиёжларимизни бошқа одам билан ўртоқлашганимизда, камдан-кам ҳолатларда охиригача очиқ бўламиз. Аммо Худо билан мулоқотда ниҳоятда ҳалол бўлиш лозим. Мен шундай вазиятларнинг гувоҳи бўлганманки, одамлар бошдан кечираётганларини бошқалар билан ўртоқлаши6 биргаликда ибодат қилишни сўрашдан кўра, қўйди-чиқди бўлишни афзал кўрадилар. Ёки ҳатто ибодат тўғрисида сўрашдан кўра, улар охиригача очилмаганлар ва муаммонинг жиддийлигини яширганлар. Уларнинг фикрича, эр-хотинлари ўртасидаги зиддият — уларнинг шахсий ишлари, бу зиддиятнинг оғирлигини бегона одамларнинг елкасига ортиб қўйиш керак эмас.
Кўпинча одамлар ёрдам сўраб мурожаат этмайдилар, чунки улар ўзларининг эҳтиёжларини эътироф этишдан уяладилар ёки ўзларининг эҳтиёжлари билан бошқаларни безовта қилишни истамайдилар. Аммо шундай одамлар борки, улар ибодатда биз билан ёнма-ён бўлишлари учун Худо уларни даъват қилган. Аммо улар бу вазифани бажаришларига биз имкон бермасак, ўзимизни Худонинг кўп марҳаматларидан ўзимиз маҳрум қилган бўламиз. Кўпинча улардан, биргаликда ибодат қилайлик, деб сўрамаймиз ёки улар билан суҳбатда тўғри бўлишдан қўрқамиз.
Ибодат — «бир-биримизнинг оғирлигимизни кўтариб бориш учун» (қаранг: Галат. 6:2) энг муҳим усуллардан биридир. Англашиладики, биз ўз зиммамизга бошқаларнинг моддий оғирликларини ола билмаймиз, ёки кимнингдир соғлиғини қайтара олмаймиз, ё бўлмаса, бахтсиз эр-хотинларни бахтли қилолмаймиз, ё тарбияси қийин боланинг муаммосини ҳал қилолмаймиз. Аммо биз, улар ёрдам олсин, шифо топсин, ҳаётга қайтсин, ўзларида итоатсиз руҳни мағлуб қилсин, деб ибодат қила оламиз.
Айрим одамлар шунга ишонадиларки,
«Бошидан кечирганларини тўғри ва самимий ўртоқлаша олиш ҳамма имонлилар учун зарур, — деди қавмбоши Джек. — Сиз одамларга ва Худога ўзингизни очиб, шу тариқа Худо ҳузур-ҳаловатининг покловчи ҳаракатига йўл очасиз. Бу жуда муҳим, чунки айрим одамларнинг қарашича, бошларидан кечирганларини бошқалар билан ўртоқлашиб, ўз қийинчиликлари тўғрисида ҳикоя қилиб, Худонинг ишлари аҳамиятини пасайтирадилар, тирик имоннинг ролини инкор қиладилар. Лекин бу Муқаддас Китоб позициясидир. Акс ҳолда ҳаворий Павлус: “Худодан уч марта сўрадим, аммо У жавоб бермади», деб айтмаган бўларди. Павлусни айблашга мойил одамлар бор. «У бир марта сўраши керак эди, кейин эса Худони шарафлаб, ғалабани эълон қилиши лозим эди», дейдилар. Павлус сўрайверди, сўрайверди, ҳаммаси беҳуда бўлди. Шунда Раббий унга гапириб: «Павлус, Менинг куч-қудратим ожизликда рўй беради, сен учун Менинг ҳузур-ҳаловатим кифоя», деди. Ўша жойда ва ўша лаҳзада Худонинг ҳузур-ҳаловати шунчалик кенг миқёсда ва улуғворликда намоён бўлдики, бошқа ҳолатларда у ҳеч қачон буни билмаган бўларди. Очиқчасига эътироф этиш ҳеч қачон имон принципларини бузиш бўлиши мумкин эмас”.
Бир томондан, Павлус айтди: «Мени қўллаб-қувватлаётган Исо Масиҳнинг мадади билан ҳар нарсани қила оламан» (Филип. 4:13) ва «…бизни Севганнинг соясида буларнинг ҳаммаси устидан улкан ғалаба қозонамиз» (Рим. 8:37). Иккинчи томондан, у шуни эътироф этди: «…танамизга ҳеч қандай роҳат тополмадик, аксинча, ҳар томонлама сиқилган эдик: ташқаридан ҳужумлар, кўнгилда қўрқувлар бор эди» (2 Кор. 7:5). Павлус Масиҳда мукаммал ҳаёт топди, аммо у мутлақ тўғри одам эди, бу унга қанчага тушганини ҳикоя қилади. У ўз ибодатларига жавоб олди, аммо бу қандай юз берганини ҳикоя қилиб беришни хоҳлади. Тўғри бўлиш ва бошқа одам олдида юрагини очиш лаёқатига эга бўлиш — коллектив ибодатнинг муҳим шартларидан биридир.
Мен ўттиз йил давомида турли ибодат гуруҳларининг аъзоси бўлиб, тажрибамда шунга амин бўлдимки, тўғри ва очиқ одамлар ўзларининг ибодатларига ажойиб жавоб олдилар. Улар имонда тез ўсдилар. Уларнинг ҳаётида буюк ўзгаришлар бўлди, илгари бошқалар билан очиқ бўлмаган одамлар бундай ўзгаришлари кўрмаганлар. Қаттиқ талабдан келиб чиққан ҳолда, иш қуйидаги асосий масалага келиб тақалади: ўз муаммоларингиз тўғрисида гапирганингизда, Худо билан тўғримисиз? Албатта, У ҳаммасини олдиндан билади, аммо биз Ундан ёрдам сўрашимиз Унга маъқулдир.
Лекин сир эмаски, одамлар олдида кўнгли очиқ бўлиш — ҳар доим таваккал иш, охири, сиз бундай таваккалчиликка борасизми ёки йўқми — ҳал қилишингиз керак. Эрим икковимиз жиддий кризисни бошдан кечирганимизда, мен таваккал қилишга рози бўлдим ва бошқа одамлар билан ўртоқлашмоқчи бўлдим. Агар бу одамлардан биронтаси тилини тиймаса, майли, бутун олам била қолсин, деб қарор қилдим. Мен бошимга тушган кўнгилсизликларни ўзим ишонган ибодатгўй шерикларимга айтдим, чунки мен улар учун ибодат қилиб, биронтангиз менинг ишончимни суистеъмол қилиб, бу ахборотни тарқатманглар, деб илтимос қилдим. Бахтимга, мен етук ва тушунадиган масиҳийларга ишонган эканман, улардан биронтаси бизнинг руҳий жангимиз тўғрисида иғво қилмади.
Бошингизда муаммо бўлиши айб эмас, лекин бошқаларга ёрдам сўраб мурожаат этишингизга халақит берадиган такаббурликдан мағлубиятга учраш уят. Тўғри кўнгил бўлайлик, чунки бу ҳамма хулқ-атвор линияси орасида энг яхшисидир.
Ажойиб имкониятлар
Бир неча йиллар давомида Дайана менинг ибодатгўй шеригим бўлиб келди, кутилмаганда, унга кўкрак раки деб диагноз қўйишди. Унинг куч-қуввати бор пайтида, биз бирга кўп ибодат қилдик. Унинг ўлимидан кейин уни нафақат яқин дугонам сифатида қаттиқ соғиндим, балки унинг қиёфасида Масиҳдаги сингилни йўқотган эдим. Худодан, менга бошқа одамни жўнатгин, у мен билан тез-тез ибодат қилишга тайёр бўлсин, Дайана сингари, содиқ бўлсин, деб сўрадим.
Биргаликдаги ибодат учун шерик топиш қийин бўлди, бунга вақт керак бўлди, шунинг учун биронтаси билан ибодат қилгани ҳар қандай имкониятдан фойдаландим. Мен билан бирга ибодат қилгани истак билдирган ҳар бир одамни қўлидан ушлаб, биргаликда ибодат қилиш керак бўлди. Менда жиддий муаммо пайдо бўлгач, бирга ибодат қилишга рози бўлган одамни топмагунимча, тинчимадим. Аста-секин атрофимда бошқа имонлилар билан бирга ибодат қилишга кўплаб имкониятларни кўра бошладим. Ибодатгўй шерикларни ҳамма жойда учратиш мумкин, аммо биз уларни кўра олишимиз керак. Кўп одамлар бошқа одамлар билан бирга ибодат қилишга чанқоқ, аммо у ёки бу сабабга кўра буни қилмайдилар.
«Бошқалар учун васийлик қилиш ғоясини, агар бунинг Муқаддас Китобда қандай очилганини эсласак, тасодифийлик элементи деб қараса ҳам бўлади, — деди қавмбоши Джек. —
Баъзан биз билан юз бераётган воқеалар тасодиф эмасмикан, деб ўйлаб қоламиз. Аммо бундай эмас. «
Муаммоларимни ҳал қилиш учун шеригим билан ибодат қилишни ўргана бошлаганимда, менинг ибодатим янада аниқроқ бўлди, ҳаётим вазияти ўзгара бошлади. Ўзимни эркин, шифо топган, руҳан мустаҳкам ва катта муваффақиятларга эришишга қодир одам сифатида ҳис қилардим. Мен яна шуни тушундимки, ҳаётимда юз бераётган бу ҳодисалар мен учун ибодат қилганлари учун эмас, балки мен бошқалар учун ибодат қилганим туфайли юз берди. Атрофдагилар учун ибодатингиз
Худонинг аломатида ҳар доим шундай одам борки, у сизнинг ибодатгўй шеригингиз бўлиши мумкин. Бу ҳақда Худодан сўрашга уялманг. Ўзингиз хурсанд бўласиз.
Раббим, «Икки ё уч киши Менинг номим билан йиғилса, Мен уларнинг орасида бўламан» (Матто 18:20) деб айтган эдинг. Қандай ажойиб ваъда! «Ораларингиздан иккитангиз якдил бўлиб бирон нарса учун ибодат қилсангиз, осмондаги Отам ўша нарсани сизларга беради» (Матто 18:19) деб ҳам айтгансан. Сендан илтимос қиламан: менга шундай битта ёки бир неча одамни топишга ёрдам бергинки, у доимо мен билан бирга ибодат қилишга
Агар биронтаси мен билан бирга ибодат қилишни рад қилса, мен хафа бўлмаслигимга ва уни хафа қилмаслигимга ёрдам бер. Менга керак одам у эмаслигини тушунишим керак. Мен умидсизланмаслигимга ва биргаликдаги ибодат учун шерик қидиришимни тўхтатмаслигимга ёрдам бер. Мен ҳар доим одамларнинг фикрларига эмас, балки Сенинг хоҳиш-иродангга эътибор қаратишимга ўргат.
Ибодатда ишончли шерик бўлишга мени ўргат. Шеригим билан қилган ибодатимда мен орқали ишлагин, токи биз мақсадимизга эришайлик. Сенинг Муқаддас Руҳингнинг овозини эшитишимга мени ўргат, Муқаддас Руҳинг мени ҳар доим билишга, очиқ бўлишга ва доноликка етакласин. Мен кўрмаётган нарсани менга аён қил. Мени кучли ибодатгўй жангчиси қил, ибодат пайтида мен орқали ажойиботлар кўрсат.
Одамларга, мен учун ибодат қилинглар, деб сўрашим учун жасорат ато қил. Бошқалар билан эҳтиёжларимни самимий ўртоқлашишимга, қийинчиликларим тўғрисида очиқчасига айтишимга мени ўргат, токи менинг муаммоларим ҳақиқатга мувофиқ равишда ибодат ёрдамида ҳал бўлсин. Ниманидир қўрқув туфайли ёки такаббурлик сабабидан яширишни истамайман. Ҳаётимдаги ҳақиқий манзара ҳацида бошқаларда тасаввур қолдириш учун бузиб кўрсатишни хоҳламайман. Ибодатлар мен учун кучга эга бўлиши учун мутлақ тўғри бўлишимга ёрдам бер.
Ўзим кўра олмайдиган бошқа одамлар билан бирга ибодат қилиш имкониятини кўришимга мени ўргат. Одамлар учун ибодат қилиш жасоратини менда ато қил, менинг йўлларимда учрайдиган имкониятларимни назарга илмай қўймаслигим учун ибодат қилай, шунга ҳам мени ўргат. Биринчи навбатда атрофдагиларнинг кўзи олдида кўринишим ғамхўрлик қилиш учун эмас, Сенинг овозингни эшитиш учун эканини ўрганишимга ёрдам бер. Ибодат пайтида Сен ва Муқаддас Руҳинг менга эътиборли бўлгани сингари, одамларга эътиборли бўлишимга мени ўргат. Шундай қилгинки, мен Сен билан мулоқот қилганимда тасалли топганимдай, бошқа одамлар мен билан мулоқот қилганларида тасалли топсинлар.
Худойим, ибодатнинг кучини билишда ўсишим учун менга ёрдам бер. Бошқалар билан ва бошқалар учун ибодат қилганимда, Сенинг бўлғуси жавобларингга менинг ишончимни мустаҳкамла. Худойим, биламан, мен Сен билан бўлганимда, мен учун ҳеч қандай имконсиз нарса йўқ. Сен ҳар доим мени эшитишни ва менга жавоб беришни исташингга ишонишим учун ёрдам бер. Ҳар доим Сенинг хоҳиш-иродангга мувофиқ ибодат қилишимга мени ўргат. Сенинг хоҳиш-ироданг бажо бўлиши учун чин дилдан ибодат қиламан. Исо номи билан ибодат қиламан.
Сизнинг ибодатларингизни таъсирчан қиладиган Муқаддас Китоб оятлари
Ораларингиздан иккитангиз якдил бўлиб бирон нарса учун ибодат қилсангиз, осмондаги Отам ўша нарсани сизларга беради.
Бир-бирингизнинг оғирликларингизга ёрдамлашинглар, шундай қилиб Масиҳнинг Қонунини бажарган бўласизлар.
Ҳамиша хурсанд бўлинглар, тинмай тоат-ибодат қилинглар, ҳар қандай шароитда ҳам Худога шукр қилинглар. Бу — Худонинг иродаси, чунки сизлар Исо Масиҳ умматисизлар
Ишонч билан ибодат қилиб нимани сўрасангиз, оласиз.
Ҳеч нарсадан ташвиш қилманглар, лекин ҳар доим ибодатда ва илтижода бўлиб, ҳар бир тилагингизни Худонинг олдида миннатдорчилик билан изҳор қилинглар.
Тўртинчи боб
Гуруҳга қўшилинг
Бизнинг жамоатимиз тез ўсди, қавмбоши Джек мен билан Майклдан, ибодат гуруҳлари учун раҳбарликка тайёргарлик курсини ўтинглар, деб илтимос қилиб қолди. Йиғин бизнинг уйимизда ўтиши керак эди. Биз тайёр бўлганимизда, уйимиз эшиги ҳаётимнинг асосий иши натижасида ланг очилди. Ёзувчилик меҳнатим ва ҳамма китобларим, жумладан, ибодатнинг кучи ҳақида ёзганларим айнан ўша жойдан бошланади. Мен бу ҳақда батафсилроқ ҳикоя қилиб бераман.
Биринчи йиғилиш олдидан мен қаттиқ ҳаяжонга тушдим ва йиғилишнинг бошланишини сабрсизлик билан кутдим. Ўзим айтган ибодатлар сабабли ва бу кунга тайёрланиб, бу одамларнинг ҳаммасини яхши кўриб қолдим, гарчи уларни ҳеч қачон кўрмаган бўлсам ҳам. Бунга ўхшаганини ҳеч қачон бошимдан кечирмаган эдим, чунки нотаниш одамларни қандай севиб қолиш мумкинлигини тушунмаган эдим. Аммо биз одамлар учун ибодат қилганимизда, Худо юрагимизга уларга нисбатан Ўзининг севгисини солади, ахир, Майкл билан мен улар учун бир неча йиллар давомида ибодат қилган эдик-да.
Ким келади, умуман, биронтаси келадими, деган тушунчага эга эмас эдик, чунки одамлар одатда, йиғин учун ўзларининг уйларига яқинроқдан жой тайёрлайдилар. Ўзларига қулай вариантни танлаш имконига эга бўлсинлар деб, адреслар кўрсатилган эълонлар жамоатхонага осиб қўйилган эди. Ўшанда ўн саккизта одам келган эди, хонаки гуруҳлар учун бу жуда кўп эди. Бу оқшом худди Рождество кунини эслатарди, чунки йўлакда ҳар бир одамни бизнинг алоҳида совғамиз кутарди.
Майкл, қавмбоши Джекнинг маслаҳатига биноан, Муқаддас Китобдан парча ўқиб, шарҳлаб берди. Кейин ҳар бир одам Муқаддас Китоб ўзининг ҳаётига қандай таъсир этаётганини ҳикоя қилиб берди. Бунга қирқ беш минут вақт кетди, шундан кейин Майкл, буни ўқинглар, деб йиғин қўлланмасини менинг қўлимга берди. Мен ташрифчилардан, муҳтожликларингиз борми, муҳтожликларингиз бажо бўлиши учун ибодат қиламиз, деб сўраганимда, одамлар орасидан гуриллаган овозлар келди. Муҳтожликлар миқдори вақтдан кўра юқори эди, хуллас, ўша куни жиддий ибодатга вақт ажрата олдик.
Дастлабки йиғинларнинг бир нечасини ўрнатилган вақтдан чиқмасдан ўтказишга, ҳамма муҳтожликларимизни қондириш учун ибодат қилишга астойдил ҳаракат қилдик. Кейин шуни тушундикки, учрашув учун яна бир кунни танлашимиз, болаларсиз, ибодатга тўлиқ диққат қаратишимиз лозим экан. Биз ҳар ойнинг биринчи жума кунини танладик, ҳамма бизнинг қароримизга рози бўлди ва ибодатга келишди.
Ўша жума оқшоми мен шуни тушундимки, аёллар эркаклардан алоҳида бўлиши керак экан, чунки ҳамма режаларимизни амалга ошириш учун вақтимиз етмасди. Бундан ташқари, менга шундай туюлдики, эркаклар иштирок этаётганларида, кўплаб аёллар ўз муаммоларини очиқ айта олмаётгандай эди. Шундай қилиб, эркаклар Майкл билан меҳмонхонада қолишди, мен эса аёлларни ётоқхонамизга олиб ўтдим. Аёллар билан очиқ мулоқот қилиш учун танҳо муҳит зарурлигини ҳис қилиб турардим.
Стуллар етишмагани сабабли, оёқ кийимларимизни ечиб, бизнинг катта кроватимизга давра қуриб ўтирдик. Мен: «Ким биринчи бўлади?» деб сўраган эдим, Келли қўлини кўтарди. Бу хипчадан келган, келишган аёл ўттиз ёшларда бўлиб, жамоатга эри ва икки боласи билан келарди.
Сен учун қандай ибодат қилайлик, Келли? Қандай муаммонг бор? — деб сўрадим мен.
— Ҳаётимдан нафратланаман, нима қилишимни билмайман, — деди Келли ва ҳўнграб юборди.
Унинг сўзлари мени ўйлантириб қўйди. Гарчи бундай эътирофга бошқа аёлларнинг реакцияси билан қизиқмаган бўлсам ҳам, бу гапдан ҳамма таъсирланганига ишончим комил. Кимдир ўз ҳаётидан хурсанд эмаслигига ҳайрон бўлмайман, чунки бунинг қанақалигини ўзим билардим. Кимдир ўз ҳаёти тўғрисида гапириб, ҳўнграб йиғлашидан мен ваҳимага тушдим. Аммо мени ҳайратга солган нарса шу бўлдики, бу одам Келли эди, чунки Келли ва унинг эри руҳан бой, солиҳ эр-хотинлар сифатида таассурот қолдирар, ажойиб болалари бор эди. Ҳаммамиз яхши кўрадиган, ҳаммамизни мафтун қиладиган оила эди. Келли идеал хотин, она — севги ва олийжаноблик рамзи эди.
Мен билдирган биринчи реакция шундай бўлиши мумкин эди: «Балки, сен ҳазиллашаётгандирсан?» Аммо мен шундай деб гапирмадим, чунки мен ибодат гуруҳи раҳбари эдим. Бунинг ўрнига, юзимда хотиржамлик ифодасини пайдо қилиб, гўё унда ҳеч қандай ғалати нарсани кўрмаётгандай қилиб кўрсатдим. Бу мен томонимдан кўрсатилган биринчи реакция эди, чунки шундан кейин шунга ўхшаш реакциялар оқими бошланди.
Келли юрагини очгани ҳаммамизни ҳайратда қолдирди, чунки одамларнинг ҳаёти жуда яхши ўтаётгандай бўлиб туюлса ҳам, уларнинг қалбида кўплаб оғриқлар ҳамон сақланиб келяпти. Қанчалар одамлар умидсизлик чегарасида яшаётганини, қанчаси
Келли ўз умидлари юзага чиқмаганини ҳикоя қилиб берди. Унинг оиласи муваффақиятли бўлмади, деб айтиш асло мумкин эмас, аммо унинг шахсий эҳтиёжлари қонмади. Бундан ташқари, у она сифатида, хотин ва Худога хизматкор сифатида ўзига ниҳоятда юксак талабларни қўйди, шунинг учун уни ҳар доим номукаммаллик туйғуси таъқиб қилди, бу эса унда жисмоний иллатлар ва руҳий шикастланишга сабаб бўлди. Буларнинг сабабларини аниқлашга уриниб, шуни ҳис қилдимки, Муқаддас Руҳ мени: «Сўраб кўр-чи, у ҳар доим ҳамманинг кўнглини топиш учун ўзи эътиборсизлик қилмаяптимикан», деб даъват қилаётганини ҳис қилдим.
Келли яна йиғлаб, гапира бошлади:
— Ҳа, айнан шундай. Ҳамон эсимда, мен доимо ёзувчи бўлишни орзу қилардим. Аммо турмушга чиқиб, болаларим туғилгандан кейин, ҳар қандай ёзиш имкониятидан маҳрум бўлдим.
— Келли, сен ғамгин ва умидсизлик ҳиссиётларингдан халос бўлишинг учун биз ибодат қиламиз, — дедим мен. — Сен умидсизликка тушишингни иблис истайди, аммо Худонинг режаси бор, бу ният сенинг бошқа одамларга маъқул келишинг билан ҳеч боғлиқ эмас. Ҳаммаси сенинг Худога ишонишга тайёргарлигинг билан боғлиқ. Сен шу тахлитда яшашингни Худо истамайди. Худо ҳаммасини тушунади ва сенинг ҳаётингни яхши томонга ўзгартира олади. У сенга истеъдод берган, бу қобилиятдан Унинг исми шуҳрати учун фойдаланишинг керак. Агар шу қобилиятдан фойдаланишни билмасанг, сен қониқиш ҳиссини сезмайсан. Агар Худо сенинг юрагингга ёзиш истагини солса, демак, бу иш билан ҳар куни оз-оздан шуғулланишинг лозим. Бунинг учун бутун умрингни қурбон қилишинг шарт эмас: шунчаки шу мақсад учун алоҳида ён дафтарчаси тутгин ва Худо юрагингга солган ҳамма нарсани ёзгин.
Бошқа еттала аёл ҳам менинг гапларимга қўшилишди, ҳаммамиз Келлининг бошига қўлимизни қўйиб, Руҳ бизга кўрсатганидай ибодат қилдик. Бу ибодат шунчалик кучли бўлдики, ибодат қилганимиз давомида Келли доимо йиғлади. Келлини асирликда ушлаб турган умидсизлик ва маъюслик занжирини биз парчаладик. Шундан кейин унинг юзидан енгиллашгани сезилди.
Бир ойдан кейин Келли ибодат йиғинига яна келди ва ўшандан буён юз берган ўзгаришлар тўғрисида айтиб берди. У блокнот сотиб олибди ва биз олдинги сафарги йиғилишда маслаҳат берганимиздай, фикр-мулоҳазаларини унга ёзиб борибди. У ҳаётга янгича мазмуни ва келажакка умидни ҳпс қилибди. Келлида хотиржамлик ва қониқиш ҳисси пайдо бўлибди. Кейинги ойда биз Келли ҳаётининг бошқа жиҳатлари учун ибодат қилдик, Келли тобора гуллаб-яшнаб бораверди.
Қийинчиликлар фақат Келлида эмас эди. Гуруҳимиздаги ҳар бир аёл ўз тарихини очиқчасига айтиб берарди, биз эса сон-саноқсиз ибодатларимиз орқали қилган илтимосларимизга ажойиб жавобларнинг гувоҳи бўлардик. Балки, йиғинимиздаги норасмий мулоқот муҳити бунга ёрдам бергандир, чунки аёллар ўзларининг ҳаёти ҳақида батафсил, тўғри ҳикоя қилиб берардилар. Эҳтимол, Худо бизни махсус тўплагани учун шу воқеалар юз бергандир. Менимча, иккала омилнинг бирикуви муҳим роль ўйнаган. Ўшанда мен шуни тушундимки, бизни ибодатда бирлаштирадиган бошқа имонлиларнинг ёрдамисиз ҳаётимизнинг ҳақиқий вазифасини ва мазмунини охиригача тушуна олмаймиз.
Ибодат гуруҳлари кимга керак
Бизнинг ибодат гуруҳларимиз 75 тага кўпайди. Шунинг учун ҳаммани уйимизга сиғдиролмай қолдик. Ҳамма одамларнинг эҳтиёжларини қондириш ғоят мураккаб бўлиб қолди. Бу йиғин кичик жамоатни эслатарди, аммо мен ҳам, Майкл ҳам қавмбоши эмас эдик, икковимизнинг ҳам хизматга қўшимча равишда юмушимиз бор эди. Бир йилча хонаки гуруҳимизнинг йўлбошчилари бўлдик. Гуруҳ бўлингандан кейин янги йўлбошчилар пайдо бўлди, улар бундай гуруҳлар учун махсус тайёрланган эдилар. Ўша пайтда Майкл билан мен дам олишга муҳтож бўлиб қолган эдик.
Гуруҳимизнинг охирги йиғилишида ҳар ким ўтган вақтлар давомида коллектив ибодатдан олинган кўплаб жавобларга гувоҳлик берди. Юрагимизни ҳовучлаб биз бу ҳикояларни эшитдик, кўз ёшлари ва ҳамду саноларнинг охири йўқ эди. Жамоат, қавмбоши ва Худога севги боғлаб турган бир-бирига нотаниш одамларнинг кичкина тўпидан бошланган гуруҳ охирида жипслашган руҳий оилага айланди. Бу оила аъзолари ўзаро ибодат ва умумий хотиралар орқали боғланган эди.
Ўша пайтда, битта ибодатдан ташқари, ҳамма ибодатларга жавобларнинг гувоҳи бўлган эдик. Ўша жавоб олинмаган ибодат Женнифер исмли ёш аёлга тегишли эди, у ҳар қанча астойдил ибодат қилса ҳам, ибодатига жавоб олмади. У эридан фарзанд кўрди. Ҳар сафар ибодат гуруҳи йиғинида биз ё Женнифер ҳомиладор бўлсин, деб, ёки у билан эри фарзанд сақлаб олишга имкониятлари бўлсин, деб ибодат қилардик. Уларнинг ҳар бир тиббий кўригини ва фарзанд олиш бўйича агентликка уларнинг ҳар бир мурожаатини ибодат билан кузатиб бордик. Аммо натижа бўлмади. Бу ҳолат олинган жавоблар тўғрисида бошқа шодиёна гувоҳлик соясида юракларимизда янада кучли оғриқ пайдо қилди.
Мен Жениффер билан маълум вақт учрашмадим, чунки бизнинг жамоатимиз ниҳоятда ўсиб, янги хизмат турлари пайдо бўлди. Жениффер билан эри жамоат уларга юклаган бошқа вазифа билан машғул бўлди. Тахминан икки йилдан кейин Жениффер менга қўнғироқ қилиб, биз бир ўғил асраб олдик, деб ҳикоя қилиб берди. Мен улар учун хурсанд бўлдим. «Худойим, Сен қандай олийжанобсан! Бу ибодатга жавоб берганинг учун Сендан миннатдорман!» — дедим мен.
Маълум вақтдан кейин Жениффер билан эри бошқа шаҳарга ўтдилар, бир неча йидан кейин эса у менга қўнғироқ қилиб, ҳомиладор эканини айтди. Кейинроқ билдимки, у ўғил туғибди. Энди ўша иккала болаларнинг дунёда етмишдан ортиқ руҳий холалари ва амакилари бор, бу хола ва амакилар ибодатларга жавоб бериш ваъдасига содиқлиги учун Худодан миннатдордирлар. Узоқкечикишдан кейин олинган жавоб бизни шунга ўргатдики, Худо ҳар доим вақтни идеал даражада мўлжаллайди, бизнинг вазифамиз шундан иборатки, ибодатга содиқ қолайлик ва иштиёқимизни сўндирмайлик.
Майкл билан мен учун хонаки ибодат гуруҳларига раҳбарлик бизнинг ҳаётимизни ўзгартирадиган позитив тажрибагина эмас, балки ниҳоятда масъулиятли иш эди. Менинг масиҳийлик ҳаётимда юракда янада эсда қоладиган, ёқимли ва қимматли даврлар бевосита хонаки гуруҳларга раҳбарлик билан боғланган. У сезиларли даражада Худони ва Унинг хоҳиш-иродасини билишда ўсишимизни тезлаштирди. 73 одам бизга ўз умидларини ишониб топширганини билиб, Майкл икковимиз Худонинг режаларини билиш учун ибодатга тиз чўкардик. Худонинг илҳомбахш қудрати ва Унинг ҳузур-ҳаловатисиз биз ҳеч қачон бунга эриша олмаслигимизни доимо ҳис қилиб турардик.
Ибодат гуруҳларидан ким кўпроқ ютиши масаласига келсак, жавоб битта: ҳамма ютади. Бундай гуруҳларда мулоқот бизга Раббийга ишонадиган ва Уни яхши кўрадиган одамлар билан яқин алоқани ҳис қилишимизга имконият беради. Бу одамларга истаган пайтда мурожаат этишимиз мумкин, улар мамнуният билан юракларини бизга очадилар ва бизни қўллаб-қувватлайдилар. Худо бизга ато қилган севгини улар билан баҳам кўрамиз. Одамларнинг яширин эҳтиёжларини билганингизда, ўрталарингизда бир умрга мустаҳкам ва бузилмас муносабатлар ўрнатилади.
«Қаерда икки ёки уч киши йиғилса…»
Ибодат гуруҳимиз тўхтагандан кейин бошқа йўлбошчилар раҳбарлигида бошқа гуруҳларнинг аъзолари бўлдик. У ерда ҳаммаси ажойиб эди, аммо менга асло етишмаган давомли ибодат бўлмаган эди. Шунинг учун мен электрон почта орқали бешта аёл билан боғландим ва биз ёзишма бўйича ибодат гуруҳи ташкил қилдик, чунки биз бир-биримиздан узоқда яшардик, болаларимиз бор, уч соатлаб ибодат қилгани учрашувимиз учун биронтамиз ҳам уларни ёлғиз қолдиролмасдик.
Амалда бу шундай бўларди: ойда бир марта мен бу бешала аёлга ибодатимни тарқатардим ва конвертга битта почта конверти билан оппоқ қоғозни солиб қўярдим. Улар вараққа ўзларининг муҳтожликларини ёзиб, менга қайтариб юборардилар. Шундан кейин бу варақларни копия қилиб, почта орқали бошқа ҳамма иштирокчиларга юборардим. Бир ой давомида бир-биримиз учун ибодат қилишга келишганимиз сабабли, ҳар куни бир ёки икки одам ҳар биримиз учун учун ибодат қилган бўларди. Гарчи бу усул мендан кўп куч талаб қилса-да, ниҳоятда самарали машғулот бўларди.
Бугунги кунда ибодат гуруҳларини бу тахлитда ташкил қилиш ибтидоий кўринади, аммо ўз даврида янгилик бўлган эди. Биз ўша аёллар билан бир-биримизга ибодат орқали мадад берган бўлсак ҳам кам мулоқот қилардик. Менга мулоқот етишмасди. Бошқа одамлар билан бирга ибодат қилганимизда, Худонинг куч-қудрати ҳаракатини доимо ҳис қилардим, бу туйғуни яна синаб кўришни истардим. Бизнинг уйда ойда бир марта ибодат қилиш учун гуруҳ йиғиларди, бу гуруҳ умумий манфаатлар орқали бирлашган одамлардан иборат эди, аниқроқ қилиб айтганда, бир касбга алоқадор одамлар эди (бу ҳақда кейинроқ батафсил сўз бўлади).
Оиламиз жамоатхонага яқинроқ жойга кўчиб келгандан кейин, болаларимиз мактабга бора бошладилар. Худо менга, ҳеч бўлмаса ҳафтада бир марта йиғиладиган аёллар ибодат гуруҳини ташкил қилиш тўғрисида буюрди. Бу пайтда мен китоб ёза бошлаган ва турли аудитория олдида чиқишлар қилаётган эдим. Аммо ҳеч қачон ўзимнинг ибодат гуруҳимнинг қўллаб-қувватлашисиз хизматимни олиб бора олмаслигимни ҳис қилардим. Одамларни уйимга таклиф қилиш мен учун ноқулай эди, чунки бу асло кераксиз эканига ишончим комил эди. Агар Худо одамни бирон ишга даъват қилаётган бўлса, У бу ишни амалга ошириш учун ҳамма шароитни яратиб беришини билишим керак эди.
Хато қилишдан қўрқиб, одамларни уйга таклиф қилишдан олдин, икки ойча вақт давомида бу гуруҳни ташкил қилиш тўғрисида ибодат қилиб юрдим. Эрим ва мен ўзимизнинг шахсий тажрибамиздан шуни билар эдикки, одамларни фақат ибодат гуруҳларида яхши билиш мумкин эди. Одамлар ўзларининг атрофига ўрнатиб олган девор бузилгандагина ҳамма сирли нарсалар ошкор бўлиб, ҳар бир одамнинг ҳақиқий феъл-атвори намоён бўлади. Бу юз бериши учун ибодат гуруҳининг аъзолари бир-бирлари билан тил топишишлари ва бир-бирларига ишонишни ўрганишлари зарур. Гуруҳ аъзолари бир-бирларини иғво қилмасликлари ҳам ниҳоятда муҳим эди. Гуруҳдан кимдир ўзининг ибодатгўй шеригининг сирларини бегоналарга айтса, ёки атрофдагиларда ишончсизлик пайдо қиладиган одам пайдо бўлиб қолса, одамлар ўзларини ноқулай сезадилар, кейин жамоатга келишни бас қиладилар.
Мен Худо кўрсатган турли аёллар ҳақида ибодат қилганимда, уларнинг бири тўғрисида хотиржамликни ҳис қилмагунимча, сабр билан кутардим, шундан кейингина унинг келишини илтимос қилардим. Шуни билардимки, агар Худо айнан шундай иш кўриш тўғрисида амр қилаётганига менда ишонч бўлмаса, бу аёлларга шундай таклиф билан мурожаат этишга менда журъат бўлмасди. Ҳар бир аёлдан бизнинг ибодат гуруҳимизда бир йил чиқиш қилишини илтимос қилардим, бу муддат конкрет муаммоларни ҳал қилиш учун ибодатларда олдинга жиддий қадам ташлаш учун, Худодан жавоб кутиш учун кифоя қиларди. Бу вақт бирон сабаб билан бизнинг сафимизни, қандай бўлмасин, тарк этиши учун онгли қарор қабул қилиш учун етарли эди. Одам ўзига зарар келтирмасдан хотиржам равишда танловни қабул қилиш ҳуқуқига эга бўларди.
Худо ажойиб аёлларни бирга тўплади, уларнинг эҳтиёжлари илк бор жума кунлари кечки йиғинимизда иштирок этган аёлларнинг эҳтиёжларига жуда ўхшаб кетарди. Бу аёлларнинг ҳаммаси Худога астойдил содиқ, имонда мукаммал, Худонинг Каломига берилган, солиҳ, бунинг устига, кўпчиликда бўлгани сингари, уларнинг оилада, болалари билан мулоқотда, соғлиғи борасида, ишида, молиявий томонида мураккаб томонлари бор эди. Уларнинг бари ўз ўтмишига эга бўлиб, ундан халос бўлишни истардилар, ўзларининг келажагига киришни хоҳлардилар. Биз ҳар ҳафта учрашиб ва чин дилдан ибодат қилиб, Худо ибодатларимизга бирин-кетин жавоб берганини кўрдик. Ҳар биримизнинг ҳаётимизда ўзгаришлар юз берди.
Ҳар йилнинг охирида мен аёллардан шундай деб сўрардим: «Ибодат қилинглар, ибодатларингизда келгуси йили ҳам гуруҳда қоласизларми ёки йўқми — уни сўранглар», деб айтардим. Баъзилари кетарди, шундай пайтда мен Худодан, гуруҳдан кетган аёллар ўрнига бошқа аёлларни менга кўрсат, токи уларнинг ўрнини боссин, деб сўрардим. Худо менга ўша аёлни кўрсатганда, гуруҳдаги аёллардан ана шу янги аёл учун ибодат қилишларини сўрардим. Аёллар юраклари хотиржамликка тўлганини ҳис қилсалар, мен ўша аёлни гуруҳимизда қолишга илтимос қилардим.
Кейинги йигирма йил давомида бизнинг уйда доимий равишда ибодат гуруҳи йиғилиб келди. Гуруҳдаги шахслар ўзгариб турди, аммо шунга қарамай, гуруҳдаги одамлар томонидан қилинган ибодатлар ҳар доим таъсирчан бўларди. Агар ибодатгўй шерикларим ёрдам бермаганларида эди, ҳамма китобларимни ёза олмаган, китобларим бутун дунёга тарқалмаган ва бир неча тилларга таржима қилинмаган бўларди. Худо Ўзига содиқ одамларнинг ибодатларига жавоб бериб ажойиб ишлар қилади.
Нима учун биз бирлашганда куч оламиз
Қавмбоши Джек ҳар ўсмир экан, масиҳийлик миссияси аъзоси бўлган бир хоним ҳақидаги ҳикояни эшитган экан. Ҳикоя қилишларича, бирдан сув тошқини юз берганда, бир неча одамдан иборат сайёҳ бир дарё ўзанига тушиб қолибди. Одамлар қўлни қўлга бериб, бир-бирларига далда бериб, хавф-хатар қаршисида бардош бериб турибдилар. Улар бирлашиб, йўлдаги ҳамма нарсани ювиб кетаётган сувдан омон қолибдилар.
Ибодат гуруҳи ҳам шундай фаолият кўрсатади: одамлар ўзларини ҳалок қилмоқчи бўлган вазиятга бардош бериш учун бирлашадилар. Муқаддас Китоб бизга, ҳеч нарса тўғрисида ташвиш тортманглар, аммо ибодатда Худо олдида ўз истакларингизни айтинглар (Филип. 4:6-7), деб ўргатади. Қийин аҳволга тушиб қолганимизда, бошқа имонлилар билан бирга бир-биримиз учун ибодат қилиб бирлашувимиз керак.
Мен ибодат гуруҳига раҳбарлик қилиб турганимда, битта муҳим кашфиёт қилдим: биз бирликка интилишимиз зарур. Исо айтган эди: «ораларингиздан иккитангиз якдил бўлиб бирон нарса учун ибодат қилсангиз, осмондаги Отам ўша нарсани сизларга беради» (Матто 18:19).
Биринчидан, биз масиҳийлик таълимотининг асосий ҳолатига, жумладан, Исо йўл, ҳақиқат ва ҳаёт экани, Усиз ҳеч ким Отанинг олдига боролмаслиги тўғрисида (қаранг: Юҳанно 14:6) ягона қарашга эга бўлишимиз зарур. Иккинчидан, Муқаддас Ёзув бузилмаган ва Унинг илоҳийлиги тўғрисида, Исо Бокира қиздан туғилгани ва солиҳ ҳаёт кечиргани тўғрисида, У биз учун ўлиб тирилгани, Унга ишонган абадий ҳаётга эга бўлиши тўғрисида якдил бўлишимиз керак.
«Булар бизнинг Худо билан аҳдимизнинг мажбурий элементидир, ибодатимизнинг асосини ўзида гавдалантирувчидир, — деган эди қавмбоши Джек. — Гап Худонинг Каломи тўғрисида кетяпти, бу Калом Худонинг қимматбаҳо ваъдаларидан, нажот топиш учун Худо Ўғлининг мустақил ҳокимиятидан иборат. Унда якдиллик ҳукмрон бўлишига гуруҳнинг ҳамма аъзолари ишонишлари лозим».
Биз ҳамма икир-чикирларда якдилликка эришувимиз шарт эмас, аммо биз асосий тушунчаларни бир хил тушуниб, талқин қилишга ишонч ҳосил қилишимиз керак. Акс ҳолда биз бирлашувимиз мумкин бўлган асос бўлмайди. «Икки киши келишиб олмай бирга йўлга тушадими?» (Амос 3:3) Албатта йўқ. Ўзимиз ибодат қиладиганнинг Каломи нафақат бизни ибодат қилишга, балки ибодатларимизга жавоб беришга ваъда қилишини тушунишда ҳам якдил бўлишимиз керак.
Ибодат гуруҳининг ҳамма аъзолари бундай ибодат билан якдил бўлишлари ҳам жуда муҳим. Бунда биз «ўзаро ҳамфикр» (қаранг: Рим. 12:6) бўлишимиз ҳам Худога маъқулдир. Маълум бўлишича, энг қийини — одамларнинг истаклари Худонинг хоҳиш-иродаси билан мос келиши кераклигига уларни ишонтириш ва уларга ўз эҳтиёжларини аниқ ва тушунарли ифодалашга ўргатишдир. Агар кимнингдир эҳтиёжлари аниқ ифодаланмаса, мужмал ёки Худонинг таълимотига қарши бўлса, гуруҳ аъзолари уларнинг эҳтиёжларини қондириш тўғрисида қандай ибодат қилишни билмаганлар.
Масалан, икки опа-сингил хасталикдан азоб чекаётган кекса оталари учун ибодат қилганлар. Биттаси, отам шифо топсин, деб ибодат қилишни хоҳлаган, иккинчиси эса, отам азоблардан қутулиб, Раббий билан бирлашсин, деб ибодат қилишни истаган. Улар асло якдилликка эриша олмаганлар. Шунда улар қуйидагича ибодат қила бошлаганлар: «Худойим, отамизнинг ҳаётида Сенинг комил хоҳиш-ироданг бажо бўлсин. Агар Сенга уни шифолаш маъқул бўлса, унга шифо бер ва хасталик ва оғриқлардан халос қил. Агар уни Ўзингга олишни маъқул кўрсанг, ҳозирги хўрлик келтирадиган ҳолатидан халос қил. Унга тинчлик ва Сенинг иштирокингни ҳис қилишини инъом қил».
Аввало, гуруҳда якдиллик ҳукмрон бўлиши учун қандай ибодат қилмоқчи эканингизни аниқлаб олишингиз зарур.
Мен билан эрим йўлбошчи бўлган эр-хотинлардан ташкил топган ибодат гуруҳида бир ёш актёр бор эди. Унинг исми Жейсон эди. У биздан: «Мен учун ибодат қилинглар: Лос Анжелосдаги катта шоуда менга роль беришсин», деб илтимос қилди. У дастлабки синов шоуда бўлибди ва финалистлар қаторига ўтибди, энди финалистлар охирги шоуда иштирок этишлари керак экан. Гуруҳ менинг ғалабам учун ибодат қилса, деб хоҳларди Жейсон. Биз эса,
Менимча, Жейсон
Ибодат гуруҳлари раҳбарлари сифатида бизнинг хатомиз шундаки, гарчи Жейсон билан гуруҳ аъзолари ўртасида якдилликка эришилмаган бўлса ҳам, уларга Жейсон учун ибодат қилишларига йўл қўйиб бердик. Бу ёш йигит, аввало, Худонинг хоҳиш-иродасига итоаткор бўлиш учун нима ҳамма нарсадан муҳимлиги тўғрисида якдил бўлиши керак эди. Худо бизни, юрагингиз нимани истаса, ўшани ижро этинглар, деб даъват қилади. Аммо бу истаклар Худонинг хоҳиш-иродасига зид бўлмаслиги керак. Агар истаклар Худонинг таълимотига зид бораётган бўлса, биз бу истаклардан воз кечишимиз керак. Биз учун биринчи навбатда Худонинг хоҳиш-иродасини билиш ва ижро этиш истаги туриши керак.
Агар ўтмишга қайтиш имконияти бўлганда эди, мен Жейсонга қуйидагиларни айтган бўлардим: «Худо сени шунчалик қаттиқ севадики, сенга энг яхши нарсаларни тилайди. У бизнинг ҳаётимизда Ўзига маъқул бўлган ҳолда ишлайди. У шунга ишонч ҳосил қилиши керакки, биз Уни ниҳоятда қаттиқ севганимиздан Унинг хоҳиш-иродасига итоат этишда якдилмиз. Худодан, истакларимизни бажо қилгин, деб сўраганимизда, биз, биринчи навбатда, бизнинг истакларимиз Унинг истакларига мос эканига ишонч ҳосил қилишимиз керак. Биз ижобий жавобга ҳам, салбий жавобга ҳам тайёр бўлишимиз керак, иккала ҳолатда ҳам Худонинг хоҳиш-иродаси шундай эканига ишонишимиз керак. Агар Худо сенинг хоҳиш-иродангни бажаришни рад қилаётган бўлса, демак, сен учун Унинг ҳеч қандай яхши нарсаси йўқ».
Ўшандан буён гуруҳ аъзоларидан кимдир ўзининг ҳолатини пойинтар-сойинтар қилиб тушунтирса, мен доимо ундан сўрайман: «Сизнингча, биз конкрет нима ҳақда ибодат қилишимиз керак?» Ҳатто қандай ибодат қилиш кераклигини мен
Гуруҳ аъзоларининг якдиллиги аҳамиятини биргаликдаги ибодатдан олинадиган жавобнинг энг муҳим шарти сифатида баҳолаш қийин. Масиҳийларнинг якдиллигида буюк куч яширинган, чунки Худо бизнинг юракларимизни бирлаштириб, имонимизни мустаҳкамлайди.
Аъзолари умумий манфаатлар орқали бирлашган ибодат гуруҳларининг самарадорлиги
Жамоат хизматида банд бўлган ҳамма одамларга қавмбоши Джек, аъзолари умумий манфаатлар орқали бирлашган ибодат гуруҳларига қўшилинглар, деб тавсия берарди. Кўпинча ҳамма одамларни бундай гуруҳларга касблар бирлаштиради. Масалан, биз бутун дунё бўйлаб кўнгилочар индустрияда хизмат олиб бораётган гуруҳдамиз. Гуруҳнинг бошқа аъзолари миссионерлик меҳнати билан машғулдирлар. Бундай гуруҳларнинг яхши томони — уларнинг аъзоларида умумий муаммолар, эҳтиёжлари, муҳтожликлари бир-бирларининг ҳаётий вазиятларини тушунадиган биродарларининг ибодатлари сабабли бажо бўлиши мумкин.
Бундай гуруҳларнинг асосий мақсадини қавмбоши Джек оилаларимизни ва ҳар биримизнинг имонимизни мустаҳкамлашда кўради. У, жамоатчилик хизматида банд бўлган одамлар билан ибодат гуруҳлари ўртасида алоқа ниҳоятда мустаҳкам бўлсин, ҳамма Раббийда ўссин, деб хоҳлайди. Бу айниқса мамлакат ва олам бўйлаб саёҳат қилган кўпчилигимиз учун ниҳоятда муҳим. Биз сафарларимизда кўпинча ўзимизни руҳан кучли имонлилардан алоҳида ажратиб қўйилганмиз деб ҳис қиламиз. Ана шу гуруҳлар сабабли шуни ҳис қилдикки, биз бошқа имонлилар билан боғланганмиз, шу муносабат билан куч олганмиз, ўзимизни бутуннинг бир қисми сифатида ҳис қилганмиз.
Мен гуруҳимиздаги бир йиғинни ҳеч қачон унутмайман. Бир эркак кутилмаганда: «Ўтган ҳафта менинг ҳаётимда энг даҳшатли пайт бўлди», деб қолди. Бу лаҳзаларда иштирокчилар ўзларининг эҳтиёжларини ибодат орқали ўртоқлашаётган эдилар. Унинг айтишича, ўзи билан хотини бизнесдаги муваффақиятсизлик туфайли оғир молиявий қийинчликларга учрабди, оқибатда банкрот бўлишларига оз қолибди. Агар у ўша кеч шунчалик очиқ бўлмаганда, биронтамиз ҳам ҳеч қандай ёмон нарса тўғрисида шубҳа қилмаган бўлардик.
Биз бу эр-хотиннинг атрофида давра қуриб, бу одам бошқа иш топишига Худо ёрдам берсин, деб ибодат қила бошладик. Ҳамма иштирокчилар ўз ёрдамини таклиф қилди. Биз Худодан, бу эр-хотинларга Ўзингнинг комил хоҳиш-иродангни очгин, деб сўрадик.
Бутун ой давомида — гуруҳимизнинг кейинги йиғинигача бу эр-хотин шуни аниқроқ тушуниб бордики, Худо эркакка, бизнесингни ташла, қавмбоши бўл, деб буюраётганини англаб етдилар. У айнан шундай қилди, бугунги кунда у қавмбошилик хизматини олиб боряпти. Агар ўша куни кечқурун ибодат гуруҳимиз шунчалик тиришқоқлик билан ибодат қилмаганда эди, у, эҳтимол, Муқаддас Руҳнинг овозини шу қадар тез эшитмаган бўларди. Аниқроғи, у Худонинг хоҳиш-иродасини тушунмасдан, сарсон бўлиб юраверар, оиласини банкротга олиб келган бўларди.
Биргаликдаги ибодатнинг кучини ва унинг ўнқир-чўнқир жойларни тўғрилаш ва ўйдим-чуқур ерларни текислаш қудратини баҳолай олишимиз керак (қаранг: Ишаё 40:4). Ўша одамга ўз ишидан воз кечиш жуда қийин кечади. Агар ўша куни оқшом биз бу одам учун ибодат қилганимизда, у Худодан қудрат олмаганда ва ҳақиқий аҳволни кўриш қобилиятига эга бўлмаганда, ҳеч қачон шундай қилмаган бўларди.
Теннесидаги бизнинг жамоатхонада ҳам ибодат гуруҳларига асос солиш йўлга қўйиляпти, бу гуруҳларда одамлар умумий манфаатлар орқали бирлашса яхши бўларди. Қавмбошимиз Райс Брукс қавмга, иш жойларингизда ҳам шундай гуруҳлар яратинглар, деб тавсия беради. Ҳафтада бир марта ўзлари ишлайдиган шифохонада биргаликдаги ибодат учун учрашиб туришадиган врачлар гуруҳи ҳам бор. Ҳафтада бир марта йиғилишадиган футболчилар, бизнесменлар, мусиқачилар гуруҳи ҳам бор. Шахсан ўзим ёш оналар, эр-хотинлар, талабаларнинг ибодат гуруҳларини биламан, уларнинг йиғини ўқув юртларида, ётоқхоналарда бўлиб ўтади. Мен ҳатто «Менопауза даврини босиб ўтган кекса мусиқачилар ва уларнинг хотинлари» деган ибодат гуруҳини биламан. Имконсиз ҳеч нарса йўқ! (Тўғри, мен бир нарсадан хурсандман: улар мен билан эримга, бизнинг сафимизга қўшилинглар, деб таклиф қилмади.) Қандайдир умумий манфаатлар орқали бирлашган уч ёки ундан ортиқ одамлардан ташкил топган ҳар қандай гуруҳ ибодат гуруҳларига айланишга қодир, уларнинг аъзолари бир-бирларини қўллаб-қувватлайдилар.
Аъзолари умумий манфаатлар орқали бирлашган гуруҳга келишнинг афзаллиги шундан иборатки, бундай гуруҳда биргаликдаги ибодат учун йиғилиш имкониятини топиш осон. Бундай гуруҳ аъзолари ўзларига қулай жойда, масалан, ишда учраша оладилар. Уларни яқинлаштирадиган вазият очиқ суҳбатга йўл очади ва мулоқотни осонлаштиради. Умумий манфаатлар орқали бирлашган одамлардан ташкил топган ибодат гуруҳи, хонаки гуруҳлар сингари, ўз аъзоларига бир-бирлари билан ҳалол ва самимий муносабатда бўлиш учун ноёб имконият яратиб беради.
Бундан ташқари, бундай гуруҳлар йиғинига имонга келмаганларни таклиф қилиш осонроқ. Масалан, врач жамоатхонага боришдан кўра, ўзининг ҳамкасблари йиғинига боришни истайди. Шу тариқа айтиш мумкинки, умумий манфаатлари бўлган гуруҳ аъзолари Хушхабар ёйилишига ёрдам берадилар. Бундай гуруҳлар йиғинларига таклиф қилинган жуда кўп одамлар бу ерда Раббий билан юзма-юз келадилар.
Аъзолари умумий манфаатлар орқали бирлашган гуруҳга келишнинг хавфли томони шундаки, бу гуруҳ аллақандай ёпиқ клубга айланиб қолиши мумкин, шунда бу гуруҳга мансуб бўлмаган одамлар «бегона»лар тоифасига айланиб қолади. Ёки бундай гуруҳ аъзолари, ибодат хизматини олиб бориш ўрнига, ўзларининг касбларига оид муаммолар билан машғул бўлиб кетишлари мумкин. Хуллас, бундай таваккалчиликка ҳар қандай ибодат гуруҳи берилиб кетиши мумкин, бу ўринда кўп нарса гуруҳнинг раҳбарига боғлиқ.
Ибодат гуруҳини яратишдан олдин нимани билиш зарур
Сиз ибодат гуруҳи аъзоси бўлишни истайсизми? Агар истасангиз, демак, сизни буюк марҳаматлар кутмоқда. Ибодат гуруҳи йиғинларида иштирокингиз ҳаётингизни бойитади, сиз янги, тўлиқ, чуқур маъноларни топасиз, одамлар билан муносабатларга киришасиз. Сиз ибодат гуруҳининг аъзоси бўлиб, Худога хизмат қилиш учун кўп имкониятларни топасиз,
Янги ибодат гуруҳлари яратишга ёки мавжуд гуруҳларга киришингиз учун биринчи қадам ибодат бўлиши лозим. Худодан, менга ўз гуруҳимни топишим учун ёки янгисига асос солишим учун ёрдам бер, деб сўранг. Кейин, ибодат йиғинлари ўтказилаётган биронта ибодат гуруҳига қўшилишим мумкинми, деб қизиқиб кўринг. Ўзингиз сўраб-суриштирган гуруҳ ташкил қилинган бўлса, мени рад қилибдилар, деб ўйламанг.
Излаш жараёнида сиз албатта, ўз ибодат гуруҳини излаётган одамлар билан учрашасиз, балки, кучларингизни улар билан бирлаштирасиз. Эҳтимол, ўз кучингиз билан ибодат гуруҳини ташкил қилишингиз Худога маъқулдир. Қўрқманг: мен ҳам бу иш билан шуғулланишни бошлаганимда, бу ҳақда кўп нарсани тушунмас эдим. Мақсадимга эришувдан ва Худо еткачилигида бўлишдан ташқари, ҳеч нарса менда йўқ эди. Худо билан яккама-якка мулоқот қилишим сабаблигина ҳаммаси муваффақиятли бўлди. Сиз ҳам Ундан ибодат орқали керакли кўрсатмаларни оласиз. Шунинг учун Худога: «Худойим, мен ибодат гуруҳи ташкил қилишимни истайсанми?» деб савол беринг. Жавоб кутинг. Худо албатта сизга мурожаат этади. Ёдингизда тутинг: гуруҳ ташкил қилиш учун икки-уч одам кифоя қилади. Фақат ибодат қилишда давом этинг ва Худога вақт беринг. Сиз дарҳол жавоб оласиз.
Агар сиз ўзингизнинг ибодат гуруҳингизни ташкил қилмоқчи бўлсангиз, аввало, қуйидаги саволларга жавоб беришингиз лозим:
Ўзининг ибодат гуруҳларини ташкил қилмоқчи бўлганларга етти маслаҳатга риоя қилишларини таклиф қиламан. Бу маслаҳатлар қўйилган мақсадларга эришиш учун яхши ёрдам беради. Мен ўз тажрибамда бу маслаҳатларнинг фойдасига ишонч ҳосил қилганман ва энди сизларга топшириқни енгиллатмоқчиман.
1. Йиғин режасини ишлаб чиқинг
Ишлаб чиқилган йиғин режасига кўр-кўрона эргашишнинг зарурати йўқ, вазиятга қараб барибир, ундан чекинишингизга тўғри келади. Лекин режа бўлиши керак. Ишнинг аниқ режаси гуруҳ аъзоларига хотиржамликни, бехавотирликни ҳис қилишларига ёрдам беради, чунки бундан кейин нима бўлишини улар биладилар. Масалан, йиғин бошида, одамларнинг кайфияти яхшилансин, деб Муқаддас Китобдан парча ўқиб бераман. Кейин ҳаммамиз тиз чўкиб, тахминан йигирма минутча Худога ҳамду сано айтамиз.
Шундан кейин биз ўтириб, бугун ким ўзининг эҳтиёжларини айтиб бериши кераклигига эътиборимизни қаратамиз. Адашиб кетмаслигим ва ортиқча баҳслар бўлмаслиги учун мен олдиндан гуруҳнинг ҳамма аъзолари рўйхатини алифбо тартибида ёзиб қўяман. Ҳар ҳафта янги фамилиядан бошлаймиз ва кейин рўйхат бўйича давом этамиз. Бу дегани — бу ҳафтада рўйхат охирида турган одам кейинги ҳафтада биринчи бўлади деганидир. Натижада битта одам ҳар сафар охирида бўлавермайди, гуруҳда ким биринчи бўлиши кераклиги тўғрисида ўн дақиқалаб баҳслар бўлавермайди.
2. Ҳаммага маълум мадҳия ва қўшиқларни танланг
Худони шарафлашга оз вақт ажратилгани учун, мадҳия қўшиқларини куйлашга ҳамма дарров қўшилишлари керак. Одатда, кичик гуруҳларда куйлашдан уяладилар ва қўшиқни бузиб қўйишдан қўрқиб, хордан ажралишни истамайдилар. Мен ҳар доим биринчи қўшиқни куйлайман ва айниқса ўзларига яқин бўлган мадҳияни куйлашда йиғилганларга, фаолроқ бўлинглар, деб айтаман. Ибодат гуруҳлари йиғинларида мадҳия куйлаш импровизация характерига эга бўлгани учун, ҳеч қандай алоҳида тайёргарлик талаб этилмайди. Айрим аёллар бошловчи бўлишни яхши кўрадилар, бошқалар эса ундай эмас. Бу муҳим эмас, чунки бизнинг асосий мақсадимиз шуки, ҳамма ўзини қулай сезсин. Агар сизнинг гуруҳингизда қўшиқ айтишни истовчилар ёки бошловчилар топилмаса, сизнинг хизматингизда ҳар қандай мадҳиялар ёзилган кассета ва компакт-дисклар бор.
Худони шарафлашни бошлаб, осонлик билан киришиб, вақт ўтганини ҳам сезмай қолиши мумкин. Шунинг учун сиз раҳбар сифатида вазиятни назорат қилишингиз керак. Худога сажда қилиш катта аҳамиятга эга, чунки Худо Ўз халқининг ҳамду саноси орасида яшайди. Биз Уни мадҳ қилиб, Унга итоат этишимизга ёрдам берсин, юракларимизни юмшатсин деб, юракларимизга таклиф қиламиз. Худонинг номини шарафлаш — биргаликдаги ибодатга тайёргарлик босқичидир.
3. Гуруҳ аъзоларига биргаликдаги ибодат бошлангунча ибодат кечиримлари тузиш зарурлигини эслатинг
Ибодат гуруҳлари йиғинида сизнинг вақтингиз чекланган, шу муносабат билан иштирокчилардан, бир варақ қоғозга эҳтиёжларингизни олдиндан ёзиб қўйинглар, деб илтимос қилинг. Улар илтимосларини аниқ ва тушунарли қилиб ифодалашлари учун бу усул ёрдам беради. Ибодат кечиримларини олдиндан ўйлаб қўймаганларга ўзларининг эҳтиёжлари ва истакларини аниқлаб олишлари учун бир неча минут керак бўлади.
4. Шундай қилингки, гуруҳ аъзолари ўз эҳтиёжлари учун кўп вақт кеткизмасинлар, эҳтиёжларини қондириш тўғрисида ибодатга кўп вақт сарфласинлар
Ким муаммоларини санашга йигирма беш минут сарфлаб, ибодатга фақат беш минут сарфласа, ўзини ўғри талаган деб ҳисоблаши мумкин. Эҳтиёжларини айтишга қанча вақт сарф қилган бўлса, ибодатга ҳам шунча, ҳатто ундан кўпроқ вақт сарфлашлари керак. Бизнинг гуруҳда бешта аёл бўлганда, ҳар бирининг ихтиёрида ўттиз дақиқадан вақт бор эди, шундан ўн дақиқаси очиқчасига ҳикоя қилиб беришга ва йигирма дақиқаси ибодатга кетарди. Бештаси биттаси учун ибодат қилганда, ниҳоятда катта куч пайдо бўлади. Албатта, йиғиннинг ҳар бир иштирокчиси бу кучнинг ишини сезишни ва марҳамат олишни истайди.
5. Сир сақлаш муҳимлигинги таъкидланг
Гуруҳнинг ҳамма аъзоларига биронтасининг ҳаётини ибодат гуруҳлари йиғинида, гуруҳдан ташқарида икир-чикиригача муҳокама қилиш яхши эмаслигини тушунтириш зарур. Шундай фикр борки, одамлар яхши истаклар туфайли шундай қилар эканлар. Афсуски, бу ҳар доим ҳам тўғри эмас. Одамлар ифлос миш-мишларни тарқатиш учун айбсиз оқлашларни бир қарашда топишларини билиб, ҳайрон қоласиз. Сир сақлашни бузиш гуруҳни бошқа нарсага қараганда тезроқ бузади.
Айнан шунинг учун ҳам ибодат гуруҳи аъзолари бир-бирларига ишонишларини кузатиб бориш жуда муҳим. Гап бу ўринда сирни сақлашда эмас, балки руҳий етуклик тўғрисида кетмоқда. Биз ўзимизни бошқалар билан муносабатда шундай тутишимиз керакки, улар ҳам сиз билан ўзингиз истаганингиздай муносабатда бўлсин. Сизни иғво қилган одам учун ибодат қилишни истайсизми? Ибодат гуруҳига раҳбарлик қилган йилларимда мен икки воқеани эслайман: қачонлардир кимлардир гуруҳ иштирокчисининг ҳаётини ташқаридагилар билан муҳокама қилган эди. Иккала ҳолатда ҳам мен гуруҳни тарқатиб юборишимга тўғри келган эди. Ўзининг ибодатгўй шеригининг аламли эътирофини эшитган одам шеригига ишониб, азобларини баттар кучайтирган, бу эса мен учун ниҳоятда ёқимсиз бўлган эди.
6. Гуруҳ аъзоларидан биронтаси бошқалар устидан устунлик қилишига йўл қўйманг
Ҳар доим шундай одамлар топиладики, улар ўзларининг эҳтиёжлари тўғрисида белгиланганидан кўра, узоқроқ гапиришни истайдилар. Бундай одамларни назорат қилиш лозим, токи бошқалар ўзи тўғрисида гапиришдан ва ибодат орқали мадад олишдан маҳрум бўлмасин. Бунинг устига, камтар одамлар, мен учун ҳам шундай кўп вақт ажратишсин, деб мажбур қилмайдилар. Улар сукут сақлайдилар ва оқибатда гуруҳдан ғойиб бўладилар. Агар сиз ибодат гуруҳининг раҳбари бўлсангиз, бурчингиз бунга ўхшаш ҳодисаларга йўл қўймасликдир. Бунинг учун соат билан қуролланиб, ҳамма регламентга риоя қилишларини диққат билан кузатиб туришингиз лозим. Бу қоида ҳақида гуруҳ аъзоларининг ҳаммасини огоҳлантиринг, чунки вақтни кузатишни бас қилиб, одамларни йўқотиб қўйшингиз мумкин.
7. Йиғинда иштирок этмаган гуруҳ аъзоларини муҳокама қилишларига йўл қўйманг
Йиғинда иштирок этмаган гуруҳ аъзоларининг ҳаёт вазияти тўғридан-тўғри сизга алоқадор бўлган вақтдагина уларни муҳокама қилиш ёки улар учун ибодат қилиш мумкин. Бошқача айтганда, агар биронтаси сизнинг ҳаётингизга ёмон таъсир кўрсатса ва сиз бу таъсирдан халос бўлиш учун ибодатга муҳтож бўлсангиз, юз берган аҳволни гуруҳнинг бошқа аъзолари билан муҳокама қилишингиз мумкин. Энг муҳими, шуни ёдда тутингки, ибодат гуруҳи йиғини иғвогарларнинг ҳангомасига айланиб қолмаслиги керак. Бу жой — кимларнингдир эр-хотинлик муносабатларини муҳокама қиладиган жой эмас. Фақат эр-хотинлар ўзларининг муаммоларини ҳал қилиш тўғрисида ибодат қилишни сўраганларида, юқоридаги бундан мустасно. Доно бўлинг. Гуруҳга раҳбарлик қилишни уддалай олмасангиз, кўп одамларга зарба бериб, уларни зада қилиб қўйишингиз мумкин.
Менинг кўплаб ибодатгўй шерикларим қайд қилишларича, ибодат гуруҳимизнинг энг асосий афзал томони шунда эдики, биз доимо учрашиб турардик ва қанча талаб қилинса, шунча вақт ибодат қилардик. Биз кўп марта самимий ибодатларнинг иш олиб борганига ишонч ҳосил қилган ва ибодатларимизга жавоб олган эдик. Ёлғизликда ибодат қилувчига ибодатда доимийликни сақлаш қийин ва муаммоси ҳал бўлишини сабр билан кутиши ҳам қийин. Бундан ташқари, биргаликдаги ибодатда иштирок этиб, биз ўз эҳтиёжларимизни аниқ қилиб ифодалашни ва ўз яқинларимизга ишонишни ўрганамиз. Бошқа одамларнинг биз учун қилган ибодатларини эшитганимизда, бизда куч-қувват ва умид пайдо бўлади. Биргаликдаги ибодат ҳаётимизга Худонинг ажойиб марҳаматлари оқимини олиб келади.
Менинг ҳамма ибодат гуруҳимда бошқалар олдида руҳини очишга тайёр ва оғир кечинмаларини ўртоқлашишдан ҳайиқмайдиган одамлар бўлар эди. Бу одамлар ёрдам сўраб, менинг олдимга бир неча марта келган, зарур бўлганда менинг гапларимни диққат билан тинглар эдилар. Бизнинг ибодатларимиз жавобсиз қолади, деб ўзимизга туюлганда ҳам, биз бир гуруҳнинг аъзоси сифатида бир-биримизга далда бериб, бир-биримизни қўллаб-қувватлардик. Бу одамлардан ёрдам сўраб ҳар доим мурожаат қила оламан. Ҳатто охирги учрашувимиздан бери бир қанча вақт ўтган бўлса ҳам, улар бир дақиқадан кейин ёнимда бўлишларини биламан. Улар ҳам ҳар доим менга суянишларини биламан. Бизни боғлайдиган севги ипларини узиб ташлаш мумкин эмас.
Маълум бўладики, ким учун ибодат қилсак, ўша одамларни яхши кўриб қоламиз. Бу шунинг учун юз берадики, биз уларга нисбатан севги билан тўлган Масиҳга ўхшаб қоламиз. Келинг, бу ажойиб туйғуни бошдан кечириш имкониятидан ўзимизни маҳрум қилмайлик.
Худойим, Сендан сўрайман: имони кучли масиҳийлар гуруҳини топишимга ёрдам бер, токи мен доимий равишда ибодат қила олайин. Сенинг Каломингни биладиган, Сенга ишонадиган, ишончлари собит одамларга мени олиб бор, чунки бизнинг ибодатларимизга Сен жавоб берасан. Шундай гуруҳнинг раҳбари бўла оламанми — менга аён қил. Агар шундай бўлса, мени шу хизматга тайёрла. Қачон иш бошлашим маъқул эканини ва гуруҳимга кимларни таклиф қилишимни менга аён қил. Мени шундай одамларга олиб келгинки, улар ўзларини ибодат хизматига бағишлай оладиган бўлсинлар. Бизнинг ибодат гуруҳимизнинг иши сабабли унинг ҳамма аъзолари ҳаётида яхши томонга ўзгариш бўлсин.
Гуруҳда мен билан бирга ибодат қиладиганларнинг ҳаммаси бир-бирлари билан тил топишишларига ёрдам бер, токи бизнинг ибодатимиз куч олсин. Худодан қўрқиб, бир-биримиз олдимизда итоаткор бўлишга (қаранг: Эфес. 5:21), ҳамфикр бўлишга (қаранг: Филип.3:16), Инжилга ишонтириш учун якдиллик билан хизмат қилишга (қаранг: Филип. 1:27) бизни ўргат. Бир-биримизни биродарларча, самимий муҳаббат билан севишга, бир-биримизни иззат-ҳурмат қилишга ўзишгандай ҳаракат қилишга, ғайратимизни сусайтирмасликка, оташин руҳ билан Раббимизга хизмат қилишга, умидворлик ила хурсанд бўлиб юришга, қайғуда сабрли, тоат-ибодатда саботли бўлишга (Рим. 12:10-12) бизга ёрдам бер.
Мени бошқалар учун ибодат қилишга шундай ўргатгинки, менинг ибодатим кучли бўлсин. Худойим, менга йўл кўрсат, ибодат хизматимда менга раҳбарлик қилгин. Менинг ибодатимга албатта жавоб берасан ва шу сабабли менинг имонимни мустаҳкамла. Ишончсиз Сенга маъқул келиш мумкин эмаслигини (қаранг: Ибр.11:6) биламан. Айнан шунинг учун ҳам мен кўпини истайман. Душман ғазабининг қўрқинчли оқими бизга ағдарилаётганда, унинг ҳужумни қайтаришга қодир бошқа имонлилар билан бирлашадиган одам бўлайин. Менинг имонимни мустаҳкамлагин, токи одамлар менга қараб имонда ўссинлар ва руҳан кучли бўлсинлар. Исо номи билан ибодат қиламан.
Сизнинг ибодатларингизни таъсирчан қиладиган Муқаддас Китоб оятлари
Ўзаро ҳамфикр бўлинглар. Такаббурлик қилмай, мулойим одамлар билан дўст бўлинглар. Ўзбилармонлик қилманглар.
Шундай қилиб, шифо топишингиз учун, бир-бирингиз олдида қилган гуноҳларингизга иқрор бўлинглар ва бир-бирингиз учун ибодат қилинглар. Солиҳ одамнинг зўр бериб қилган илтижоси кучли таъсирга эгадир
Агар сизларда Масиҳдан келган бирон жасорат, муҳаббатдан туғилган бирон тасалли, Муқаддас Руҳдан илҳомланган бирон бирдамлик, дилдан чиққан бирон меҳру шафқат бор бўлса, у ҳолда менинг севинчимни мукаммал қилиб, фикр-зикрингизда якдил, меҳр-муҳаббатингизда айнимайдиган бўлинглар, ўзаро ҳамдард ва ҳамфикр бўлиб юринглар. Рақобат руҳи ва шуҳратпарастлик билан ҳеч нарса қилманглар. Аксинча, камтарлик билан бир-бирингизни ўзингиздан юқорироқ ҳурматга сазовор ҳисобланглар. Ҳар бир киши ўз манфаатинигина эмас, балки бошқаларнинг манфаатини ҳам кўзласин.
Раббимиз учун маҳбус бўлган мен сизларга насиҳат қилиб ўтинаман: Худонинг даъватига муносиб тарзда яшанглар. Бутун камтарлик ва юмшоқлик билан, муҳаббат билан бир-бирингизга сабр-тоқат қилинглар. Ўзаро тинч-тотув яшаб, Руҳнинг бирлигини сақлашга жон куйдиринглар.
Ишонмасдан эса Худонинг розилигини топмоқнинг имкони йўқ. Ким Худога яқинлашмоқчи бўлса, Унинг борлигига ишонмоғи лозим, Худо Уни изловчиларга мукофот беришига эътиқод қилмоғи шарт
Бешинчи боб
Ибодатгўй жамоатнинг қудрати
Биринчи марта ҳомиладор бўлганимда, бошдан-охир тинкани қуритадиган оғриқдан ва кўнгил айнишдан азоб чеккан эдим. Врачларнинг оптимистик ваъдаларига қарамай, иккинчи марта ҳомиладорлигим биринчисидан кўра янада оғирроқ бўлди. Бир неча ой давомида яхшироқ овқатлана олмадим, натижада мени шифохонага жўнатдилар ва вена қон томири орқали озиқланишга ўтказдилар. Қон томирим яхши кўринмайдиган бўлгани учун, илма-тешик қилиб ташладилар. Медицина ёрдам бермагандан кейин менга жавоб бердилар. Ҳомиладорлигимнинг еттинчи ойида уйга қайтдим, ўзимни шунчалик ёмон сезар эдимки, бунақаси ҳеч қачон бўлмаган эди.
Туганмасдай туюлган ўша оғир ойлар давомида мен учун кўп одамлар ибодат қилдилар, айрим одамлар эса мени кўргани келганларида касалхонанинг ўзидаёқ ибодат қилдилар. Менга жавоб беришларидан бир кун олдин қавмбоши Джек келди ва у ҳам мен учун ибодат қилди. Бу одамларнинг қилган ибодатлари мени ва қорнимдаги болани қўллаб-қувватлаётганини билардим. Ҳолатим яхшиланмагани сабабли, ниҳоятда оғир умидсиз ва қўрқувга тушган эдим.
Ўша якшанба уйга келганимиздан кейин, эрим каравотимга ётқизди, олдин ҳам бир неча ой шу каравотда ётган эдим. Дўстларимиз Боб билан Салли кечки овқатни тайёрлаш учун биз билан бирга келган эди. Мен улар билан бирга овқатлана олмаслигимни ҳамма билиб турарди.
Соат олти яримлар эди. Мен каравотимда ётар, ошхонадан келаётган овозларни эшитиб ётардим. Кечки овқат тамом бўлган. Бир неча ойдан бери ўзимни шунчалик заиф сезардимки, китоб ўқий олмасдим, ҳатто телевизор кўра олмасдим. Қўлимдан келадигани — каравотда ётиб, элементар нарсалар ҳақида, масалан, дўстларим билан кечки овқатни бирга тановул қилганларимни ғамгин хотирлашдан иборат эди, холос.
Бирдан ўзимда ғалати ўзгаришни сезгандай эдим — гўё кўнгил айниш ва оғриқ йўқолган эди. Мен қимирламай, нафасимни ичимга ютиб, буларнинг қайтишини кутиб ётардим. Ҳаммаси яхши эканига ишонч ҳосил қилганимдан кейин, ўтирдим. Юз берган ҳодисага ишонгим келмас эди. Устимдаги кўрпачани кўтариб, астагина оёғимни полга туширдим, яна бир неча дақиқа кутиб ўтирдим. Ҳеч нарса ўзгармади. Ўрнимдан туриб, ваннахонага кирдим, ваннахонага ётоқхонамдан кириларди. Ойнага қараб, қўрқиб кетдим — менга ниҳоятда ориқ, қуриб чўп бўлиб қолган мавжудот қараб турарди. Аммо оғриқ ҳам, кўнгил айниш ҳам қайтиб келмади.
Мен аста-секин каравотимга қайтиб келиб, яна ўтирдим, қандайдир эҳтиётсизлигим билан қилган ҳаракатимдан оғриқлар қайтиб қолиши мумкин, деб қўрқардим. Ҳали беш минут ҳам ўтмаган, ётоқхонадан чиқиб коридордан юришга ҳал журъат этмаган эдим. Коридор ёнида кичик хона, эрим у ерда телевизор кўриб ўтирибди.
—Нега ўрнингдан турдинг? — деди у менга ишонқирамай қараб.
— Нима бўлди — билмайман, аммо ўзимни яхши ҳис қиляпман, — дедим мен ошхона томонга юрар эканман, Салли кечки овқатдан кейин ошхонани йиғиштираётган экан.
—Нега ўрнингдан турдинг? — деб сўради Салли ҳайрат билан менга қараб. Шу пайтда Майкл билан Боб менинг ортимдан ошхонага киришди.
—Билмадим, нима бўлди, аммо бирдан ўзимни яхши ҳис қилиб қолдим, — дея жавоб бердим мен.
Майкл мени стулга ўтқазди, Салли эса шундай деб сўради:
—Бирон нарса ейсанми?
— Ҳа, фақат тезроқ, кўнгил айниш қайтиб қолмасин, — деб жавоб бердим мен.
Бир лаҳзада Салли тарелкада кесилган нок билан иссиқ хамир олиб келди, мен диққатимни жалб қилиб аста-аста чайнай бошладим. Мен ҳомиладор бўлганимдан бери бундай мазали таом емаган эдим. Ҳақиқатан, касал бўлганимдан бери нормал еган овқатим шу эди. Бу ажойиб лаҳзадан ҳаммамиз хурсанд бўлдик. Таминан йигирма минут ўтгандан кейин ўрнимга ётдим, аммо ҳамон кўнгил айниш қайтиб қолмаса эди, деб қўрқа-қўрқа уйқуга кетдим.
Душанба куни эрталаб уйғониб, ўзимни яхши ҳис қилаётганимни билдим. Мен Майклга, бу янгиликни қавмбоши Джек билан ўртоқлашмоқчиман, деб деб айтдим. Аммо кейин шошмасликка ва тамоман соғайганимга ишонч ҳосил қилиш учун яна бир кун кутишга қарор қилдим.
Сешанба куни эрталаб уйғониб, илгаригидай ўзимни яхши ҳис қилаётганимни сездим. Қавмбоши Джекка бу ҳақда айни хабар берадиган вақт экан, деб қарор қилдим. Мен унга телефон қилиб, ҳаммасини айтиб бердим.
—Якшанба куни қай пайтда бу юз берди? — деб қизиқди Джек.
— Тахминан 18.30да, — деб жавоб бердим.
— Айнан шу пайтда бутун қавм якшанба йиғинида сен учун ибодат қилган эди, — деб изоҳ берди у хурсандлик билан.
— Ростданми? Бутун жамоат мен учун ибодат қилдими? — ҳайрон бўлдим мен. Бу пайтга келиб жамоатимиз ниҳоятда ўсиб кетган эди.
— Ҳеч ким сенга бу ҳақда айтмадими? — деб сўради у ҳайрон бўлганича. — Кимдир сенга қўнғироқ қилиб, сенга хабар беради, деб ишонган эдим.
— Йўқ, ҳеч ким менга қўнғироқ қилмади, — деб жавоб бердим мен миннатдорчилик кўз ёшларини тийишга ҳаракат қилиб. — Сизга катта раҳмат, шунча одам мен учун ибодат қилибди.
— Худога шукрона айт — ахир, бу мўъжиза!
— Сиз ҳақиқатан шундай деб ўйлайсизми? — дедим мен ҳамон ўзимнинг шифо топганимга ишонишдан қўрқиб.
—Албатта! — хитоб қилди у. — Мен бунга аминман!
Қавмбоши Джек ҳақ экан. Азобларим барҳам топди. Воқеанинг бундай ғайритабиий бурилишини агар ибодатнинг иши билан изоҳлаб бўлмаса, нима билан изоҳлаш мумкин?! Етти ой азоб тортганимдан кейин жамоат мен учун ибодат қилганда, қутилмаганда ўша лаҳзада шифо топдим, буни шунчаки
Шу воқеа сабабли ибодатгўй жамоат қанчалик катта имкониятларга эга эканини билиб олдим. Биз жамоатнинг ҳамма потенциал имкониятларини тасаввур қила олмаймиз, бизнинг вазифамиз — қанчалик қудратли эканини аниқлаб олиш. Биз — имонлиларга ана шу куч-қудрат манбаига ёпишиб оладиган ва Муқаддас Руҳ раҳнамолигида ибодат қилишни ўрганадиган вақт келди. Биз яшаб турган оламни
Исо хочга михланиб, тирилгандан кейин 120 кишидан иборат гуруҳ ҳар куни ибодатга йиғилишарди, кейин шу гуруҳ биринчи жамоат бўлди, Янги Аҳдда бу эсланади. Бу одамлар муттасил ибодат қилгани йиғилишар эди (қаранг: Ҳаворий. 1:14). Биринчи жамоат
Маълум вақтдан — ҳаворийлар Муқаддас Руҳга тўлганларидан кейин, уларга яна уч мингтача одам қўшилди. Уларнинг ҳаммаси нажот топиб, «доимо ўзларини ибодатга бағишлардилар» (қаранг: Ҳаворий. 2:42). Улардан баъзилари Худодан, бизга жасорат ато этгинки, Исо номи билан юз бераётган ажойиботларни кўриб, Худонинг сўзини эълон қилайлик, деб илтимос қилдилар. Худо уларга жавоб берди. «Улар ибодат қилиб бўлганларидан кейин, улар йиғилиб турган жой силкинди. Ҳаммалари Муқаддас Руҳга тўлдилар, жасорат билан Худонинг сўзини гапирадиган бўлдилар» (Ҳаворий. 4:31). Илк жамоат доимо ибодат қилди, шу ибодатлар сабабли атрофдаги олам ўзгарди.
«Бу миқёсдаги коллектив ибодат ҳар доим ниҳоятда таъсирли, — дейди қавмбоши Джек. — Аммо йиғилган одамлар аввало, кўринмас оламнинг реаллигига ишонч ҳосил қилишлари керак, бу оламда уларга маълум имтиёзлар берилган, ғайритабиий кучларга киришишга рухсат берилган. Кўп одамлар ибодат қилиш кераклигини биладилар, аммо ўзларининг ибодатлар самара олиб келишига ишонмайдилар. Агар улар кўринмас оламнинг реаллигини тан олсалар, жасорат ҳам топадилар, имонда мустаҳкам бўладилар. Исо нарсаларнинг тартибини ўзгартириш учун, ҳалок бўлаётганларни қутқариш, хасталарга шифо бериш учун, оилаларни тиклаш учун, одамларни ичдан ўзгартириб, халқларни дуо қилиш учун келган. Бунинг учун эса ибодатгўй жамоат зарур».
Худо истиқомат қиладиган масканнинг қурилиши
Мен биронта Худога хизмат кунини эслай олмайманки, кўз ёшлари тўкмаган бўлайин. Мен доимо жамоатхонада йиғлардим, чунки у ерда Худонинг иштирокини жиддий ҳис қилардим.
Эҳтимол, Худонинг ваъдалари орасида энг ажойиби шу бўлса керак: ҳар сафар биз Худони шарафлаганимизда, У истиқомат қиладиган масканни Унга атаб қурамиз. Орамизда Муқаддас Руҳнинг иштирок этаётганини ҳис қилишдан ажойиб нарса борми?! Сиз бу ҳисни уйда, жамоатхонада, тоғ чўққисида, далада, денгизда ва кўплаб бошқа жойларда бошдан кечирасиз. Худога сажда қилганимизда, бу юз беради, чунки У Ўз халқининг ҳамду саноси орасида яшайди (қаранг: Забур 21:4). Яна қайси дин шундай Худо билан «мақтаниши» мумкин?
Қавмбоши Джек бизни шунга ўргатган эдики, Муқаддас Китобда Худонинг иштироки моҳияти уч аспектда очилади. Муқаддас Китобда айтилишича, биринчидан,
Ҳар доим «Худо ҳамма жойда, шунинг учун Худонинг иштироки тўғрисида гапиришдан маъни йўқ» деб тасдиқловчи пуристлар ҳар доим топилади. «Бир томондан, бу тўғри, — дейди қавмбоши Джек. — Худонинг
Худога сажда қилиб, У истиқомат қиладиган масканни қурамиз. Одамлар Худога ҳамду сано айтганларида, У бизга Ўзининг иштирокини ҳис қилдиради. Агар Уни шарафлаш воситасида таклиф қилмасак, У бизга зоҳир бўлмайди.
Имонлиларнинг ҳар бир йиғини Худонинг иштирокини қанчалик ҳис қилишини истаётганини йиғиннинг ўзи аниқлаб олади. Шунга мувофиқ равишда Худонинг шарафланишига кўпроқ ёки озроқ аҳамият беради.
Бу оламда Худонинг Жамоати бўлиб, доимо бизни йўқ қилишга интилаётган ёвузлик кучлари билан уруш ҳолатида бўламиз. Аммо Муқаддас Китоб бизга ғалабаси таъминланган ғолиблар сифатида қарайди (қаранг: Рим. 8:37). Биз Худони шарафлаганимизда, Муқаддас Руҳ келади, иблис мағлубиятга учрайди. Бизни эгаллаб олиши мумкин бўлган ҳамма нарса — хасталик, қашшоқлик, гуноҳ, умидсизлик, муваффақиятсизлик — Худога ҳамду сано сабабли тескари томонга айланиб кетади. Худога сажда қилганимизда, бизни синдиришга уринган ҳамма нарса устидан У ғалаба қилади.
«Сиз Худонинг иштирокини ҳис қилиб, атрофингизда юз бераётган ҳодисалардан қатъий назар куч ва ишончга эга бўласиз, — дейди қавмбоши Джек. — Аммо Худога ҳамду сано айтмасангиз, Худонинг иштирокини ҳис қилмайсиз. Худони шарафлаш хасталикни, нафратни йўқотади, сизни умидсизликдан, ҳалокатга маҳкумлик ҳиссидан, азоб-уқубатлардан халос қилади. Худога сажда қилиш дўзах оловини ўчиради, ўзидан кейин ер юзида ўлимни қолдирадиган ҳаётнинг бўшлиғини тўлдиради. Худонинг қудрати ўз йўлида гуноҳ, хасталик, худбинлик, иблис туфайли ўрнатилган, ҳамма тўсиқларни парчалайдиган торнадо сингари фаолият кўрсатади».
Худога ҳамду сано айтиб, Унинг эътиборини ўзимизга қаратиб қолмаймиз — У бусиз ҳам бизга эътиборли; ибодатларимизда Унинг жавобини кутиб, Унга хушомад қилмаймиз — У бусиз ҳам бизга марҳамат қилади ва бизнинг илтимосларимизни қондиради. Биз Худога ҳамду сано айтиб, аввало, Унга севгимизни ва ҳурматимизни ифода этамиз, бизнинг истагимиз Унинг хоҳиш-иродасига кўра эшитилишини истаймиз.
«Худонинг Каломи бизни оғриқ, ёвузлик, ҳалокат ёки бахтсизлик учун миннатдорчилик билдиришга даъват қилмайди, — деб тушунтиради қавмбоши Джек. — Аслида У, вазиятга қарамай, Ўзини шарафлашга бизни ўргатади.
Баъзан ҳамду сано мадҳияларини куйлаганимиздан кейин, қавмбоши Джек бутун қавмга, ёнингиздагилар билан қўл ушлашинглар, деб илтимос қиларди. Кейин ҳаммамиз биргаликда бирон конкрет муаммони ҳал қилиш тўғрисида ибодат қилишни бошлардик. Шунда мен ҳар доим ибодат қилаётган бизларни тўлдириб турган Худо Руҳининг қудратини ва одамларнинг якдиллигини ҳис қилардим. Шундан сўнг қавмбоши Джек биздан, бир-бирларингизни қўлларингизни ушлашган ҳолда юқорига кўтариб, Худога ҳамду сано айтинглар, деб илтимос қиларди. Шу лаҳзада бизнинг орамизда Худо иштирок этаётганига ҳеч кимда шубҳам бўлмасди.
Худога шу тариқа маъқул бўлган ҳамду санони айтиб, У учун маскан қурамиз, Унинг исмини шарафлаш ҳаммамиз учун биринчи ўринда туриши керак. Биз фақат вақти-вақти билан Худога хизмат қилишда иштирок этиш ва ҳамду сано мадҳияларини куйлаш учунгина даъват қилиниб қолмаганмиз, балки кун давомида Худони шарафлаб, Унга сажда қилишимиз керак. Худони шарафлаш — ибодатларимизнинг ажралмас қисми ва куч-қудрат манбаидир.
Худонинг ишини қилиш учун одамларнинг бирлашуви
«Мен ўз олдимга буюк
Ўшанда мен шуни тушунган эдимки, жамоат — бу бино эмас, балки одамлар экан. Сиз, мен ва Исога ишонган миллионлаб одамлар Унинг Жамоатидир. Жамоат
Жамоатдаги ҳар бир имонлининг ўз вазифаси бор. Бу вазифаларни бажариш учун Худо ҳар биримизга маълум қобилият ва истеъдод берган (Эфес. 4:8-16). Агар бизнинг маҳаллий жамоатларимизга Худодан қўрқадиган, қавмнинг руҳий ўсишига масъул бўлган хизматчилар раҳбарлик қилсаларгина, биз истеъдодимизни муваффақиятли ривожлантириб, Худо оиласининг комил аъзолари бўла оламиз. Жамоатда биз Худони ва Унинг ниятларини билишни ўрганамиз.
«Жамоатни йўлбошчилар эмас, балки Масиҳ барпо қилади, — деб тушунтиради қавмбоши Джек. — Аммо йўлбошчилар зарур, чунки уларнинг вазифаси — одамларга таълим бериб, уларни йўналтиришдир. Кўпинча қавм қавмбошиларга ёки руҳонийларга ўз қавми ҳақи-ҳурмати Худони иззат қиладиган ёлланма ишчилар сифатида қарайдилар. Улар ўз йўлбошчиларига жамоат
Сиз Масиҳ Танаси аъзоси эканингизни назардан қочирмаслигингиз жуда муҳим. Агар сиз буни тушунмасангиз, сиз ўзингизни шунчаки жамоатнинг оддий аъзоси, «шунчаки» она, «шунчаки» ота, «шунчаки» уй бекаси, ўқитувчи, ўт ўчирувчи, талаба, идора хизматчиси, ҳарбий хизматчи, водопроводчи ёки сотувчи деб кўрасиз. Сиз одамларга Худонинг севгиси ва кучини зоҳир қила олмайсиз. Жамоатга келиш ва бошқа имонлилар билан бирга коллектив ибодатда иштирок этиш — биз ҳаммамиз ер юзида Худонинг ишларига алоқадор эканимизни тушунишимизга ёрдам беради.
Шунинг учун ҳар сафар жамоатга келганимизда, ваъзлар ва ибодатлар таъсири остида маълум ўзгаришлар юз бериши керак. Масиҳ Танасида бўлишимиз бизни янгилайди, тетиклаштиради ва мустаҳкамлайди. Агар сизнинг бунга ишончингиз бўлмаса ёки ўз вазифангизни бажариш учун кучингиз етмаса, Худодан, мен учун айнан ҳозир турган жамоатим кўзда тутилган эдими, деб сўранг. Худо албатта сизга жамоангизни кўрсатади.
«Сиз буюк ҳуқуққа — ибодат қилиш ҳуқуқига эга эканингизни англаб етишингиз керак, фақат шундагина жамоатнинг вазифасини тўғри тушуна оласиз, — дейди қавмбоши Джек. — Антиохиядаги жамоатда ибодат йиғинида Худо айрим пайғамбарларга ва муаллимларга Ўзининг оламни ўзгартириш режасини зоҳир қилди ва келгусида бу режа амалга оширилди (қаранг: Ҳаворий. 13:1-3). Ўша пайғамбар ва муаллимлар шуни тушундиларки, Худонинг режасини амалга ошириш учун улар, биринчидан, Муқаддас Руҳнинг ибодатга ва рўзага даъватига жавоб беришимиз керак, иккинчидан, ўз вазифамизни бажаришимиз лозим. Олам ҳам ўзгарди. Табиийки, 2000 йил олдин ўтказилган Антиохиядаги ибодат йиғини инсоният тарихида кескин бурилиш бўлди. Ҳар қандай тарихий таҳлилнинг кўрсатишича, ҳозирги оламни шакллантирган воқеалар занжири, аниқроғи, ғарб цивилизацияси ўша ибодат йиғинидан бошланган эди.
Ибодат қилувчи ва ўзларининг Масиҳда ким эканини тушунувчи одамлар турли даражадаги — маҳаллий, регионал, давлат ёки халқаро даражадаги воқеаларнинг боришига таъсир кўрсатадилар. Кўплаб имонлилар бугунги кунда, Масиҳга ишонч ҳар қандай вазиятдан чиқишга ёрдам беради, деб ҳисоблайдилар. Аммо Худо шуни истайдики, биз бошқа одамлар тўғрисида ибодат қилишимиз учун васийлик ибодати хизматимизнинг фундаменти бўлсин».
Ўттиз йилдан кўпроқ вақтдан бери мен Худонинг йўлларидан юриб, бир ҳақиқатни яхши ўзлаштириб олдим:
«Кўпчилик Худо билан ёлғиз гаплашсам эди, деб истайдилар, — дейди қавмбоши Джек. — Худо билан ёлғиз суҳбатлашиш ажойиб, агар фақат шу билан чекланиб қолсангиз, сиз руҳан комил бўла олмайсиз. Руҳий ўсишингиз тўхтайди. Сиз ўзингизга диққат қарата бошлайсиз. Афсуски, айримлар ана шундай алоҳида ҳаёт кечирадилар ва ўзларини руҳий одамлар ҳисоблайдилар. Бу Ўрта асрларнинг кўплаб жамоат хизматчиларига хос бўлган ҳақиқатдан қочишга интилишга жуда ўхшайди. У пайтларда руҳий зулмат ҳукмронлик қилар эди, чунки одамлар Худонинг нурини қандай олиб боришни унутиб қўйган эдилар. Ўша хизматчилар кечирган ҳаёт тарзи “монахлик” деб номланарди — одамлар Муқаддас Руҳдан фикр ойдинлашувини истардилар. Аммо ўзларини бошқа имонлилар билан мулоқот қилишдан ва бу мулоқот олиб келадиган илиқлик ва илҳомдан маҳрум этдилар. Биз бошқа имонлилар билан бирлашиб, жамоатни барпо қиламиз, бу жамоат Худога ғайрат билан хизмат қилиб, нафақат Муқаддас Руҳ кучи билан ибодат қилади, балки оламга Худонинг севгисини намойиш қилади».
Худонинг ишларини бажаришга қодир одамларнинг бирлашуви маҳаллий жамоатларда юз беради, агар бу жамоатнинг аъзолари ўзаро боғланган ва биргаликда руҳан ўсаётган бўлса. Кимлигимизни, Ким томонидан яратилганимизни ва нимага даъват қилинганимизни айнан жамоатда билиб оламиз.
Сиз жамоат аъзоси бўлиб, Масиҳдаги биродарларингиз ва сингилларингиз билан бирга бўлганингизда куч оласиз. Агар эр ва хотин бир бўлса, уларнинг эр-хотинлик алоқалари бузилмасдир. Агар болалар ва ота-оналар бир бўлса, оила мустаҳкам бўлади. Жамоатга нисбатан ҳам бу ишончлидир. Агар жамоат йўлбошчилари билан қавм ўртасида якдиллик ҳукм сурса, уларнинг ибодати куч олади, «Худо бизнинг ибодатимизга жавоб беради» деган ишонч ўсади.
Масиҳийлар бирлигининг енгилмас кучи
Жамоатимизда чоршанба кунлари бўладиган кечки йиғинлар якшанба хизматлари каби ташкил қилинган эди. Худди якшанба кунлари кўрганмиздай, бу кунги йиғинда ҳам одамлар Худога ибодат билан сажда қилардилар. Чоршанба кунлари кечки йиғинлар сабабли мен одамлар учун тўғри васийлик қилишни ўрганиб олдим. Биз ўрнимиздан туриб, ибодат қилиш учун ўрнимиздан турганимизда, ҳаммага кечирим ибодати ёзилган бир варақ қоғоз бериларди, бунда жамоатимиз аъзолари, шунингдек, шаҳардаги, мамлакатдаги ва бутун оламдаги имонлиларни кечириш тўғрисида ёзилган бўларди. Бу одамларнинг ҳаммаси бизнинг жамоатга қўнғироқ қилишар ёки биз учун ибодат қилсангизлар, деб хат ташлаб кетишарди. Шунингдек, биз айрим жаҳонда юз бераётган кризисларни муваффақиятли бартараф қилишга ҳам қавмбоши бизнинг эътиборимизни қаратарди. Чоршанба кундаги кечки ибодат якшанбадагидан кўра 30 дақиқа узоқроқ бўларди, чунки кечириладиган нарсалар кўп эди. Кўпинча биз ибодатларимизга, жумладан, шаҳаримизнинг фаровонлиги тўғрисидаги ибодатга ажойиб жавоблар олардик.
1980-йилларнинг охирида Жанубий Калифорнияда қаттиқ қурғоқчилик юз берди. Бир неча йил давомида бир томчи ҳам ёмғир ёғмади. Энг даҳшатлиси шу эдики, шаҳарга сув беришнинг қатъий тартиби ўрнатилди. Бунақасини кўрмаган одам аҳволимизнинг нақадар ёмонлигини тасаввур қила олмайди. Боғларимизни, кўкаламзорлаштирилган жойларимизни суғориш имконияти йўқ эди — боғимиз ўлиб бораётган эди. Ҳожатхонада сув тушириш имконсиз ёки зарур бўлганда ювиниш мумкин эмас. Агар минерал сувни запас қилишга улгурмасангиз, ичишга ҳеч нарсангиз бўлмайди. Агар сувни белгиланганидан ортиқ сарфласангиз, нафақат жарима тўлайсиз, балки сувни тамомила ўчириб қўйишлари ҳам мумкин. Сиз ҳеч нарса қилолмайсиз. Қурғоқчилик даврида сувга бўлган эҳтиёжингизни тўлиқ қондиришдан маҳрум бўласиз.
Чоршанба кунги ибодат йиғинларидан бирида Худо Анна Хейфорднинг юрагига солди: Ханна маҳаллий янгиликлар дастурини кўрганда, ўзи олган Худонинг кўрсатмаларини айтиб беришга даъват қилинди. Метереолог шарҳловчи шундан хабар бердики, бизнинг регион антициклон ҳукмронлиги остида — юқорилаган босим вилоятида жойлашган. Ханна репортажни кўрар экан, Худо унга, жамоат бу антициклоннинг алмашуви учун ибодат қилиши керак, ана шунда ёмғир учун шароит яратилади, деб унинг юрагига солди. Гарчи март ойи бошланган бўлса ҳам, биз Худонинг амрларини бажаришимиз керак эди. Март ойи бошланди дегани — Калифорнияда ёмғир мавсуми тугади дегани эди.
Қавмбоши Джек бизга, моддий ва руҳий оламнинг алоқалари тўғрисида, Худо қадимги Яҳудия халқи билан қандай гаплашгани тўғрисида эслатди. Қавмбоши Джек қуйидаги қонуниятни таъкидлади: одамлар Худога сажда қилишни бас қилишлари билан «уларда ёмғир бўлмай қолди» (қаранг: Закариё 14:17). Бундан биз қуйидагича хулоса чиқардик: агар биз Худога ҳимоячи ва васий сифатида қарасак, ёмғирни кутишимиз учун асос бўлади. Биз шунга ишонар эдикки, Худога ҳамду сано айтиб ва Унга, бизнинг эҳтиёжимизни қондиргин, деб илтимос қилиб, антициклоннинг ҳаракатига ҳалақит берадиган қаршиликни бартараф қила оламиз. Бунинг натижасида ёмғир ёғиши учун шароит яратилади, агар йилнинг бу пайтида ёмғир бўлмаса ҳам.
Шуниси ажойибки, антициклон ҳақида янгиликлар дастурини айтиб берган метереолог шарҳловчи бизнинг жамоатда бўлиб, Ханнанинг сўзларини эшитди. У Худони шарафлаётган одамларни кўрди, Калифорния устида ёмғир қуйсин, деб антициклон харакати йўлига ҳалақит бераётган ҳамма тўсиқларни бартараф қилиш тўғрисида Джекнинг ибодатини ҳам эшитди. Метереолог шундан ҳайратда эдики, бу муаммо ибодатнинг мавзуси бўлган эди.
Регион бир неча ҳафта давомида антициклон ҳукми остида бўлишига ва бу эса ҳаво оқимининг ёмғир ёғишига қаршилик қилишига қарамай, ибодат қилганимиздан кейин 48 соат ўтгач, юқори босим аралаша бошлади ва ёмғир томчилади. Ўша йилнинг март ойи Лос-Анжелос тарихида энг серёмғир бўлди. Ўшанда ёққан ёмғир мииқдори бутун мавсумга етар эди. Ўша куни жамоатда кечки ибодатдан кейин ҳаво қанчалик ўзгариб кетганини кўрган метереолог шарҳловчи янгиликлар кечки дастурида буни алоҳида таъкидлади.
— Мана бу жалани кўряпсизларми? — деб сўради у. — Мен жамоатда бўлган эдим, улар ёмғир ёғсин деб ибодат қилишди.
Метереолог бу мўъжизанинг гувоҳи бўлиб, бизнинг жамоатга қайтиб келди ва Раббийга имон келтирди. Метереолог, ҳавонинг бундай ўзгаришини илмий нуқтаи назардан тушунтириш қийин, деб тан олди, чунки Калифорнияда март ойида ёмғир камдан-кам бўларди. Жанубий Калифорнияда ҳавонинг кутилмаганда ўзгаришини «март мўъжизаси» деб атадилар. Жамоатда нима юз бергани тўғрисида ҳеч нарса эшитмаганлар ҳам шундай деб гапирардилар.
Бу мўъжиза ҳаммамизни ларзага келтирди. Биринчидан, қурғоқчилик доимо бўлиб турадиган мамлакатларда одамларга яшаш қанчалар оғирлигини англаб етдик. Улар учун ибодат қилишимизга сабаб топилди. Иккинчидан, серёмғир кунларда бундан кейин ҳеч қачон шикоят қилмайдиган бўлдик. Учинчидан, ибодат буюк кучга эга эканига ишонч ҳосил қилдик, ҳатто табиатнинг ўзи ҳам бу кучга қаршилик кўрсата олмас экан.
Мени тўғри тушунинг. Юз берган воқеани жамоатнинг ибодати билан боғлаганимда, мен фақат
Айрим одамлар, Худо бизнинг ибодатимизга жавобан об-ҳавони ҳам ўзгартира олармикан, деб шубҳаланадилар. Лекин Муқаддас Китобда Худо буларни қилгани тасвирланган-ку! «Мана, Илёс пайғамбар ҳам бизга ўхшаш бир инсон эди. Ёмғир ёғмасин дея, у астойдил илтижо қилди ва ер юзига уч йилу олти ой ёмғир ёғмади. У яна илтижо қилгач, осмондан ёмғир ёғди ва ердан ҳосил униб чиқди» (Ёқуб 5:17-18). Яна Муқаддас Китобда айтилишича, «Худо учун имконсиз нарса йўқ»(Лука 1:37) ва «Исо Масиҳ кеча, бугун ва абадий худди Ўшанинг Ўзидир» (Иброний. 13:8). Бизни ишонтириш учун яна нима керак?
Лос-Анжелесда мен қирқ йил яшадим. Шу йиллар давомида бу ерда кўп зилзилани кўрдим. Биз ҳар доим зилзилаларни кутардик. Муқаддас Китоб яқинлашиб келаётган фалокатлар тўғрисида айтади. Сейсмологлар бизни Калифорнияда яқинлашиб келаётган хавфдан огоҳлантирардилар, кўп ёзувчилар ўз китобларида зилзиладан башорат қилдилар. Аммо қавмбоши Джек бизга шуни ўргатган эдики, агар биз ҳар доим Худода бошпана топишни истасак, биз бу башоратларда ибодатга рағбатни кўришимиз керак.
«Аслида Муқаддас Китобнинг бирон жойида, Худо Ўз халқига зилзиладан халос бўлиш ҳақида васийлик қилишни буюрмаган, — деган эди қавмбоши Джек. — Аммо биз, Худонинг шафқати билан бўрон ва довул тинсин, деб ибодат қилсак ёки қурғоқчилик даврида ёмғир шаррос қуйсин, деб ибодат қилсак, зилзиладан халос қилгин, эй Худойим, деб ибодат қилиш мантиқсизлик бўладими?! 113-санода айтиладики, Худо самоларда ҳукмронлик қилади, ер юзи эса инсон болаларига мулк қилиб берилган (қаранг: Забур 113:24). Худонинг нажот топган болалари битта имтиёзга эгадирлар — ҳалокат ва вайронагарчилик олиб келадиган фалокатдан қутулиш учун ибодат қилиш, вазиятнинг яхши томонга ўзгариши учун ибодат қилишдир. Шу боис фалокатнинг зарбасини юмшатиш учун, табиий офатнинг ҳамма оқибатларини бартараф қилиш учун ибодат қилиш зарур, агар зарба кучини қайтаришга муваффақ бўлинмаса».
Сиз шундай деб сўрашингиз мумкин: «Агар шундай бўлса, одамлар ибодат қилган бўлсалар, нима учун 1994 йили барибир Нортриджда зилзила юз берди? Наҳотки одамлар ўша куни ибодат қилишни бас қилган бўлсалар?»
Мен Нортриджда яшаганимда, ҳар куни зилзиладан сақлагин, деб ибодат қилардим. Кўп одамлар ҳам бу тўғрида ибодат қилганлари менга маълум. Шунга ишончим комилки, табиий офат кенг ёйилганига қарамай, уларнинг ибодатлари туфайлигина ҳалок бўлганлар сони оз бўлди. Минглаб одамлар ҳалок бўлишлари мумкин эди. Агар ўша куни — зилзила юз берган куни ҳеч ким ибодат қилмаганда эди, фалокат ниҳоятда даҳшатли бўлиши мумкин эди.
Агар сизнинг шаҳрингизда ҳам шунга ўхшаш ҳодиса юз берса, одамлар ибодат қилмай қўйди, деб ўйлаш керак эмас. Худо осмонда ўтириб олиб, бизнинг ақлимизни киритиб қўйиш учун янги кулфатларни кашф қилиш билан банд, деб ўйлаш тамомила хатодир. У бошқа нарсани истайди. Биз Унга тавба қилиб келишимизни, ибодатни менсимаганлигимиз учун, бизнинг ибодатларимизга У жавоб беришни истаётганига ишончсизлигимиз учун тавба қилишимизни истайди. Биз уйғонишимизни, бизни на дўзах кучи, на табиат кучлари буза оладиган ишончли таянч бўлишимизни У кутяпти.
Бизнинг жамоатимиз бошқа муаммолар, жумладан, полициянинг жиноятчилик учун муваффақиятли кураш олиб бориши учун, эпидемия ўчоғининг бартараф бўлиши учун, сайловларда солиҳ раҳнамолар ғалаба қилишлари учун, ҳалол судлар тайинланиши учун, штатимизда тинчлик ва хотиржамлик ўрнатилиши ва шаҳримиздаги ҳамма жамоатлар гуллаб-яшнаши учун ҳам ибодат қиларди.
Албатта, биз ҳар доим, Худо шаҳримиз ташқарисидаги мураккаб вазиятга ҳам аралашсин, деб ҳар доим ибодат қилардик.
Миссионер аёллар Дейна Карри ва Хизер Мерсер Афғонистонда асирга тушиб қолганларида, улар учун ҳамма — Лос-Анжелесда қавмбоши Джекнинг жамоати ҳам, Тиннесидаги менинг жамоатим ҳам, бутун мамлакатдаги ва дунёдаги сон-саноқсиз жамоатлар ҳам ибодат қилдилар. Улар озод бўлиб, соғ-саломат уйларига қайтганларини билганимиздан кейин биз — миллионлаб имонлилар йиғладик, Худога, ибодатларимизга ана шундай ажойиб жавоб берганинг учун Ўзингга шукрлар бўлсин, деб миннатдорчилик билдирдик.
Хизер ва Дейна озод бўлганларидан кейин бир неча ой ўтгач, мен навбатдаги сафарда эдим, сафаримнинг мақсади китобхонлар билан янги китобларим бўйича тақдимот маросими ўтказиш эди.Шунда мен Хизер ва Дейна билан турли теле- ва радио студияларда учрашдим. Улар интервью берардилар. Мен уларни бағримга босганимда, бахтиёр кўз ёшлари ўша лаҳзада томоғимни бўғиб қўйди, чунки бу мўъжиза эди. Хизер ва Дейнанинг нажот топиши ибодатгўй жамоатнинг енгилмас кучига ажойиб гувоҳлик эди. Ҳеч қандай душман уни мағлуб қила олмасди.
Масиҳийлик конфессиялари ўртасидаги ғовларнинг бузилиши
Олмани, апельсинни, нокни, олчани, бананни, шафтолини бир-бири билан солиштириш мумкинми? Уларнинг ҳаммасида такрорланмас ҳид бор, айни пайтда мева ҳисобланади. Агар уларни аралаштирсангиз, ажойиб мева салати ҳосил бўлади. Биз турли масиҳийлик конфессияларига айнан шундай муносабатда бўлишимиз керак. Уларнинг мақсади — Масиҳ Танасини бўлиб ташлайдиган ғовлар ўрнатиш эмас, балки ҳамфикрлар жамоатига имонлиларни бирлаштириш бўлса яхши бўларди.
Турли масиҳийлик конфессиялари мавжудлигининг, Эски Аҳд даврида Исроилнинг бир неча қабилага бўлиниб кетганига қараганда, ёмон томони йўқ. Аммо мулоқот доирамизни чегаралаб, ўзимизнинг «қабила»га, яъни конфессияга мансуб масиҳийларни эътироф этганимизда, қўшни «қабила»да Масиҳдаги биродарларимизни ва сингилларимизни кўрмай қолганимизда, биз Масиҳ Танасида бирлигимизни тушунишни бас қилган бўламиз, муаммо ана шунда бошланади. Бошқа «қабилалар»га менсимаслик муносабатимиз, уринишларимиз оқибатида улардан ўзимизни девор билан ажаратиб қўйишимиз, ўзимизнинг хулқ-атворимизни оқлашимиз Худога жирканчдир. Бир-биримизни севишимиз, Худога маъқулдир, чунки ҳаммамиз — ягона Масиҳ Танасининг аъзоларимиз.
Одамлар конфессиялар ўртасига ғовлар ўрнатдилар, чунки бир оқимнинг вакиллари бошқа оқимга кириб келишларидан улар қўрқадилар. Вақти келиб, имонлиларга, ўз «қабилангиз»дан қўшни «қабила»га ўтиш гўё Худодан тамомила айрилишга олиб келади, деган ғоя зўрлаб сингдирилади. Биз Худодан, бошқа масиҳий конфессияларига қарши нотўғри тушунчадан бизни халос қилгин, дея ибодат билан сўрашимиз керак. Ахир, бу нотўғри тушунчалар одамларни бир-бирларидан узоқлаштиради, Масиҳ Танасини ичдан емиради. Худо орамиздаги мавжуд фарқларни тўғри тушунишимизга бизни ўргатган. Ҳамма мевалар ҳар хил таъмга эга бўлишига қарамай, улардан ажойиб мева салати ҳосил бўлади.
Исо шундай деган эди: «Агар орангизда муҳаббат ҳукмрон бўлса, сизлар Менинг шогирдларим эканингизни ҳамма шундан билиб олади» (Юҳанно 13:35). Аммо Исонинг издошларини кузатувчи одамлар кўпинча бошқача манзарани кўрадилар — биз сафларга бирлашишимизни ва ўзимизга ўзимиз маҳлиё бўлишимизни улар кўриб турадилар. Улар яна шуни кўрадиларки, биз ўзимиздан нимаси биландир фарқ қиладиган одамларга қўлимизни чўзмаймиз, бир-биримиз билан курашамиз.
Кўпинча имонга келмаганлар мендан сўрайдилар: «Шунчалик кўп турли-туман конфессиялар нима учун бор? Биз тушунмаймиз. Наҳотки улар ҳақиқатан ҳам керак бўлса? Нима учун бир конфессиянинг вакили бошқа конфессиянинг вакилини танқид қилади?»
Ҳар сафар уларга жавоб беришга ҳаракат қилиб, битта қаршиликка дуч келаман: нима учун масиҳийлар ўзларини бирлаштирадиган буюк ҳақиқатдан хурсанд бўлиш ўрнига, уларни айирадиган нарсаларга қайсарлик билан ёпишиб оладилар — ана шуни ҳеч тушунтира олмайман.
Масиҳийларни «ҳаммасини қабул қилса бўлади» принципига асосан бирлаштириш мумкинлигига ишониш қийин бўлса ҳам, айрим масиҳий йўлбошчилари шунга розидирлар: конфессионал фарқларга қарамай, барча масиҳийлар эътиқод қиладиган Муқаддас Китоб ҳақиқатлари асосида Худога ишонадиган имонлиларни билаштириш мумкин. Гап Раббимиз Исо Масиҳнинг муқаддаслиги, Унинг гуноҳсиз уруғланиши, солиҳ ҳаёти, хочдаги гуноҳни ювиш учун ўлими ва тирилиши, Худо уч шахсда — Ота, Ўғил ва Муқаддас Руҳда бирлашуви, Муқаддас Ёзувнинг илоҳийлиги ва таълим бериш учун фойдалилиги, биз — Исога ишонувчиларга У билан бирга самоларга абадий ҳаёт инъом қилингани тўғрисида бормоқда. Наҳотки Исо номи билан Худога бўлган севги орқали бирлашувимиз учун булар етарли бўлмаса?!
Менимча, имонлиларнинг ёш авлоди тафаккурларидаги бу сингари тарзда ўзгаришларга тайёр.
«Бизнинг мамлакатимизда ва оламда кўплаб турли-туман конфессиялар бор, бу конфессияларнинг вакиллари ҳар хил миссионерлик ва жамоат ташкилотларида ғайрат билан Худога хизмат қиляптилар, — дейди қавмбоши Джек. — Бугун мен шуни аниқ ҳис қиляпманки — илгари ҳеч қачон бўлмаган эди — бўлинишимизнинг муаммоларини ҳал қилишда қолоқлик яқинлашяпти. Бизнинг олдимизда бир вазифа турибди: бизни ажратиб турган жарлик устидан кўприк қуриш ва биродарона муносабатни тиклаш. Шунинг учун биз Худонинг севгиси билан тўлиқ нигоҳимизни бошқа жамоат анъанасидаги одамларга қаратишимиз керак, токи ҳамма имонлилар Масиҳ Танасида бир бўлсинлар».
Бу вазифани бажариш учун нимага ҳар хил қарашимиз тўғрисидаги баҳсга эмас, балки бизни
«Зулмат шоҳлигида якдиллик йўқ, — дейди қавмбоши Джек, — гарчи баъзан зулмат кучлари ягона фронт бўлиб ҳужум қилсалар ҳам, улар якдилликка эришганлари учун шундай қилмайдилар, балки битта кишанга боғланганлари учун шундай қиладилар. Ана шунинг учун ҳам душман ҳар қандай йўл билан Масиҳ Танасининг бирлашувига қаршилик қилади. Муқаддас Китобга биноан, Масиҳ номи билан йиғилган икки ёки уч киши Муқаддас Руҳ қудратини оладилар ва бунинг ёрдамида душманни мағлуб қила оладилар».
Душман имкон бор жойда бизни ажратадиган ғовни ўрнатишни мақсад қилиб олади. Мақсад — фақат бизнинг бирлашувимизга ҳалақит бериш учундир. Имони заиф икки масиҳий якдилликка эришса, душман уларга қаршилик қилишга ожизлик қилади. Агар Жамоат ибодатда бирлашса, душманнинг мағлубияти муқаррардир.
Камалакнинг ҳамма ранглари кўрингандагина чиройли бўлади. Одамлар буни тушуна бошлаяптилар. Исо Ўз издошларини бирлаштиряпти, бу жараён масиҳийлик конфессиялари орасида ғовларни бузишдан бошланади. Ҳозирги кўплаб масиҳийлик ташкилотлари ибодат гуруҳлари барпо қиляптилар, улар Худо Шоҳлиги шуҳрати йўлида буюк ишларни амалга ошириш учун конфессиялар орасидаги ғовларни йўқ қиляптилар. Бундай ташкилотлар янада кўпроқ бўлиши керак. Агар ҳамма масиҳийлар бундай ташкилотларнинг аъзолари бўлсалар, нур устига аъло нур бўларди.
Жамоат раҳбарлари бир-бирлари билан яқиндан танишиб, турли конфессияларнинг вакиллари сифатида эмас, балки оддий одамлар сифатида мулоқот қилсалар, ана шунда нимадир ўзгариши мумкин. Улар бир-бирлари билан бошқа мусобақалашмайдилар ва ўзларини ҳамма нарсада ҳақ деб ҳисобламайдилар. Улар бир команданинг аъзолари сифатида фикр юритган бўлардилар. Қавмбоши Джек ўз қавмига жамоатга дастлаб келган пайтда хато тушунчалари билан қандай курашгани тўғрисида айтиб берган эди.
«Мен ҳеч қачон ўзимни мазҳабчи ёки шунга ўхшаш биронтаси деб ҳисобламаганман, — деб ҳикоя қилган эди у, — Ханна икковимиз бу жамоатга келганимизда, жамоат жуда кичкина эди. Кўчамиздан сал нарида эса ўша пайтдаги Америкада ўнта энг йирик жамоатдан биттаси жойлашган эди. Янги кичкина жамоатимизда биринчи якшанбани эслайман. Мен эшик олдида туриб, келганларни кутиб олган эдим. Ўшандан буён ўттиз йил ўтди. Мен тик турганимча, жамоатхонамиз ёнидан у ёқдан-бу ёққа ғизиллаб ўтаётган автомобилларни кузатардим».
Тахминан бир ҳафтадан кейин қавмбоши Джек кўча бўйлаб бораётиб, ўша катта жамоатхонанинг рўпарасида светофор қизилида тўхтабди. Кўк рангни кутиб, қавмбоши Джек бирдан жамоатхона томонга қараган ёноғи олов каби ёнаётганини ҳис қилибди. Ўша катта жамоатга Джек қандай муносабатда эканини Худо унга кўрсатаётганини у бирдан тушунибди. Қавмбоши Джек, мен ўз фикримни ўзгартиришим учун Худо менга мурожаат этяпти, деб тушунибди. Бу фикр унга ниҳоятда катта енгиллик олиб келибди.
Юзи алангадай ёнаётганини ҳис қилиб, у Худога мурожаат қилибди:
— Эй Худойим, тан оламан, бу жамоатга нотўғри муносабатда бўлган эдим, энди нима қилай?
Худо унга:
— Аввал бу жамоатга бир назар ташласанг эди, — дебди.
Шунда қавмбоши Джек қайрилиб, жамоатхонага қарабди, кейин сўрабди:
— Мен нима қилишим керак, эй Худойим?
— Бу жамоат учун Мен қилаётганларим тўғрисида ибодат қилгин, деб сенга даъват қиляпман. — Бу сўзлар қавмбоши Джекка ниҳоятда қаттиқ таъсир қилибди. — Мен бу жамоатда буюк иш қиляпман, бу жамоатнинг раҳбарлари сўраб-суриштирмаяптилар. Гарчи бу қўйлар сенинг отарингдан бўлмаса ҳам, сен — Менинг чўпонларимдан бирисан, сенга ибодат қилишингни буюраман.
«Ўша лаҳзада юрагимда ақлга сиғмайдиган нимадир бўлди, — деб ҳикоя қилди қавмбоши Джек жамоатга. — Мен ўша жамоатни
Худо ҳақиқатан мени ўзгартирди. Мен илгари нафратни, ёки ёвузликни ё бўлмаса ҳасадни бошдан кечирганман, деб айта олмайман, йўқ, мен фақат масиҳийларни тоифаларга бўлганман, холос. Масалан, биронта жамоатхонанинг ёнидан ўтаётганимда, уларнинг диний анъаналарини маъқулламаган бўлсам, Худо ҳам, менимча, уларни маъқулламайди, деб ўзимни оқлардим. Аммо Худо бир лаҳзада ҳамма масиҳийлик конфессияларига нисбатан юрагимда шундай кучли севги уйғотдики, бу севгини бошдан кечиришга қодир эмас эдим. У менга шундай деган эди: “
Штатлар ўртасидаги чегаралар мамлакат бўйлаб саёҳатларга ҳалақит бермагандай, турли конфессиялар ёки таълимотлар Масиҳ Танасини бир-биридан ажратиб ташламаслиги керак. Конфессиялар одамларни руҳий оилаларга бирлаштируви керак. Бизнинг вазифамиз — масиҳийларни бир-бири билан душманлашган гуруҳларга бўлинишига қарши туришдан иборат. Биз масиҳийлар бўла туриб, имонга келмаганлар бир-биримиз билан курашганимизга қараб, улар ишончга сазовор эмас экан, деб биздан узоқлашяптилар. Бу менга яхши таниш, чунки мен ҳали имонга келмаган пайтларимда, масиҳий конфессиялари ўртасидаги душманликка муносабатим унчалик танқидий эмас эди. Агар биз сўзларимизни ишимиз билан тасдиқламасак, умид ва тинчлик сўзларини бошқа одамларга ҳеч қачон етказа олмаймиз.
Конфессиялар ўртасидаги ғовлар сиз билан бизга ўхшаган оддий одамлар Масиҳ Танасида бир бўлиш учун бирга ибодат қилганларидагина бузила бошлайди. Биз бошқа конфессиялар вакиллар бўлган имонлилар билан мулоқот қилиб туришимиз лозим. Жамоат йўлбошчилари ва қавмбошилар, барча масиҳий конфессия вакиллари биргаликда ибодат қилишлари учун йиғилсинлар, деб ибодат қилишимиз керак. Бу воқеа юз берганда, масиҳийларни бир-биридан ажратиб турадиган ғовлар қулайди, биз бир бўламиз ва буюк ишларнинг вақти келади.
Ирқий ва маданий ғовларни бартараф қилиш
Қавмбоши Джекнинг жамоати аъзолари турли маданият ва ирқларнинг вакиллари эканидан мен доимо ҳайратланардим. Теннесидаги жамоатимизнинг қавми орасида турли миллатга мансуб одамларни учратиш мумкин. Мен саёҳатим давомида ташриф буюрадиган кўплаб бошқа жамоатларда ҳам шундай эканини кўраман. Жамоатга келган ҳар қандай одам Худонинг севгиси унга қуйилаётганини ҳис қилади. Шундай бўлишини мен биламан, чунки бу жамоатларнинг қавмбошилари ва йўлбошчилари онгли равишда
Мен бир воқеанинг гувоҳи бўлганман, шу воқеа сабабли ҳамма маданий, ирқий ва конфессионал ғовлар қулаган эди. Қавмбоши Джек ва қавмбоши Ллойд Огилви шаҳримизнинг гуллаб-яшнаши учун биргаликда ибодат қилишга бир неча жамоатларни таклиф қилганда, шу воқеа юз берган эди. Ллойд Огилви ўшанда Голливуддаги пресвитериан жамоатининг қавмбошиси эди, маълум вақтдан кейин у АҚШ сенатининг капеллани бўлди.
Ҳаммаси қавмбоши Джекнинг Лос-Анжелосдаги бир неча масиҳий йўлбошчиларини ва қавмбошиларини жамоатимизда нонуштага ва ибодат йиғинига таклиф қилишидан бошланибди. Нонуштадан кейин у меҳмонларга ўз ташаббуси ҳақида изоҳ берибди. Қавмбоши Джекнинг айтишича, унга ваҳий келибди: улар биргаликда шаҳримизнинг гуллаб-яшнаши учун ибодат қилибдилар. Қавмбоши Джек Лос-Анжелоснинг жиддий муаммоларини санаб, изоҳ берибди: «Ибодат йиғини ўтказсак яхши бўларди, шаҳримиз учун ибодат қилганимизда, қавмбошилар ва масиҳий йўлбошчиларни бирлаштиришга бу йиғин асос бўларди». Қавмбоши Джек гапини ҳали тугатмаган ҳам эканки, бино ичидаги ҳамма нарса титрай бошлабди — бу зилзиланинг бошланиши экан! Бахтимизга, ҳеч ким шикастланмабди, аммо кучли ер ости силкинишидан стол устидаги тарелкалар ва ошхона ускуналари жаранглаб кетибди. Юз берган ҳодисадан ҳамма шошиб қолибди, чунки бу тасодиф бўлгани даргумон. Иштирокчиларнинг ҳаммаси юз берган ҳодисани бирлашишга Худонинг даъвати деб баҳолаб, қавмбоши Джекнинг даъватини маъқуллабдилар (агар мен ҳам ўша ерда бўлганимда, уларга қўшилган бўлардим).
Ўша учрашувдан кейин кўп ўтмай, Джек Хейфорд ва Ллойд Огилви бир неча қавмбошиларни Ллойд Огилвининг Голливуддаги жамоатига юқоридагидай ибодат йиғинига таклиф қилибди. Йиғин муваффақиятли ўтибди, шундан кейин йилда уч марта йиғилишга келишиб олибдилар, чунки йиғинда иштирок этувчилар сони ҳар сафар ўсиб бораверибди.
«Лос-Анжелосга севги билан» шиори остида ўтказилган катта ибодат йиғини хотирамда аниқ қолган. Бу йиғинга Джек Хейфорд ва Ллойд Огилви шаҳардаги ҳамма жамоатларнинг қавмбошиларини ва йўлбошчиларини таклиф қилдилар. Бу йиғиннинг мақсади — Лос-Анжелос учун биргаликда ибодат қилиш эди. Йиғин шаҳар четидаги катта жамоатхонада ўтказилди, йиғинда турли миллат ва конфессиялардан 10 000 имонли иштирок этди.
Жамоатхонага аранг кириб олиб, Муқаддас Руҳнинг иштирокини дарров ҳис қилдим. Худо фавқулодда ниманидир бажо қилишни режалаштирганини ҳамма сезиб турарди. Худога хизмат қилиш тугагандан кейин қавмбоши Джек катта саҳнага ҳар бир жамоатдан биттадан қавмбошини таклиф қилди. У қамбошиларга, ўз она тилингизда Лос-Анжелос учун ибодат қилинглар, деган илтимос билан мурожаат этди. Йиғинда ўттизта тилда сўзлайдиган одамлар иштирок этаётган эди.
Ҳар бир ибодат, у қайси тилда қилинмасин, Муқаддас Руҳ қудрати билан тўлган эди. Бу шунчалик аниқ ҳис қилинаётган эдики, бундай туйғу худди қандайдир ғайриодатий юз бераётгандай эди. Кўпчилик кўз ёшларини тийиб тура олмади, чунки мана шу катта, бир-бирига нисбатан адоват, нафрат кучли бўлган шаҳарда турли маданият, ирқ ва конфессияга мансуб одамлар, ўзларининг йўлларида ўрнатилган ёвузлик қалъасини вайрон қилиб ташлаш учун бирга ибодат қилгани турдилар. Бу мўъжиза эди. Эсимда, ўшанда: «
«Жамиятимизни емирадиган ғамлардан қутулишни истасак, биз шундай қилишимиз керакки, Масиҳ Жамоати одамлар учун маёқ бўлсин, — дейди қавмбоши Джек. — Одамлар бир-бирларига душманлик муносабатларини бартараф қилишлари лозим, бу учун масъулият Худо халқи зиммасида ётади, чунки бу халқдан бошқа ҳеч ким мавжуд аҳволни ўзгартиришга қодир эмас. Аввало, биз Американинг туб аҳолиси бу континентга қандай қандай ўрнаша бошлаганини, кейин эса ота-бобларимизнинг бир қанча авлоди қора танлиларга қандай муносабатда бўлганларини эслашимиз керак. Тарихий йўлимизни кузатиб, шуни кўришимиз мумкинки, мданиятимизнинг биронта соҳаси ҳаром бўлмасдан қолмади. Бугунги кунда ўшаларнинг эвазига хўрланган бу халқнинг оқ танлиларга нисбатан душманларча муносабатини кўрамиз, қачонлардир кимдир эккан ёвузлик уруғларига қарши улар ғазабланган эдилар. Бу ўринда айбсизлар йўқ».
Мамлакатимиздаги турли ирқ ва миллат вакилларини ажратиб турувчи катта жарликни йўқотиш учун ҳар биримиз тинчликпарвар бўлишимиз лозим. Биринчидан, биз ўз миллатимизнинг бошқа миллатларга бизга маълум бўлганидан ҳам кўра, янада кучлироқ зулм ўтказган гуноҳлари учун тавба қилишимиз лозим. Иккинчидан, бу жарлик устидан кўприк ўтказишимиз ва «Худойим, биз орқали ишлагин, нафратдан, бошқа ирқ вакилларига ҳурматсизлик кўрсатишдан халос бўлишимиз учун бизга ёрдам бер, бизларнинг ўртамиздаги душманликни бас қилгин», деб айтишимиз керак. Биз бошқа имонлилар билан муносабатларимиз яхшиланиши ва ярашув тўғрисида ибодат қилишимиз керак.
«Исроилнинг шимолий қабилалари жанубий қабилалардан ажралишига олиб келган душманликни бизнинг жамиятдаги одамлар душманлигига қиёслаш мумкин — гангстерлар урушини ва этник гуруҳлари ўртасидаги муносабатларни эсланг, — деди қавмбоши Джек. — Биз — бу мамлакатнинг масиҳийлари Худо Ўз халқини руҳий карахтликдан қутқариши ва бу халқ апатиядан халос бўлиши учун ибодат қилишимиз керак, токи имонлилар бошқаларни ярашув йўлига йўналтирадиган йўлбошчиларининг ролини англаб етсинлар».
Фақат ибодатгўй жамоат жамиятдаги ирқий ва маданий ғовларни бузиб ташлаши мумкин. Иблис эса бор кучи билан бунга ҳалақит беришга интилади, чунки барча масиҳийларнинг бирлашувидан у қўрқади. Аммо биз унга қаршилик кўрсатишга қодирмиз (қаранг: 1 Бутрус 5:9), чунки биз қатъиятли, собит, доим Худо ишида муваффақиятга эриша оламиз ва меҳнатимиз Худо олдида беҳуда эмаслигини биламиз (қаранг: 1 Коринф. 15:58).
Одамлар ирқий ва маданий бидъатларни ажратадиган жойда жамоат доимо фаоллик кўрсатиши керак. Ярашувга эса ибодат васийлиги ҳамроҳ бўлиши лозим. Жамоалар нафақат ибодат қиладиган, балки бир-бирига ёрдам беришга интиладиган ва ҳамкорлик қиладиган жойда натижа кўринади. Келинглар, Худога маъқул ишни қилишни Муқаддас Руҳдан сўрайлик, яъни бизни бирлаштиришини ва бир-биримизни севишимизга ёрдам беришини сўрайлик.
Ўз шаҳримизда ёвузлик қалъасини вайрон қилайлик
«Лос-Ажелосга севги билан» — шаҳримиз учун биргаликда ибодат қилишга бирлашган ўн мингта масиҳийнинг йиғини шундай номланган эди. Уларнинг орасида бир неча жамоаларнинг юзлаб қавмбошилари, хизматчилари ва оддий аъзолари бор эди. Шу йиғинда ҳаммамиз шаҳарда бандитлар фаолияти барҳам топиши учун ибодат қилдик. Ўшанда Лос-Ажелосдаги вазият ниҳоятда мураккаблашган ва кундан-кунга баттар бўлиб бораётган эди: сон-саноқсиз қотилликлар туфайли нафақат гангстерлар гуруҳлари аъзолари, балки тасодифий йўловчилар ва болалар ҳам ҳалок бўлаётган эди. Бундай вазиятдан фуқаролар қаттиқ ғазабланиб, нафрати ошиб бораётган эди. Вазият назорат остидан чиқиб кетган эди.
Шуниси ажабланарлики, ўша куни мени йиғинга олиб борган эр-хотинлар Довуд ва Присцилла Новарро «Худонинг қўлидаги қурол» бўлган эди. Ўша қуроллар ёрдамида Худо бизнинг ибодатларимизга жавоб берди. Довуд ҳам қачонлардир бир бандитлар тўдасининг йўлбошчиси бўлган экан, аммо у кейин тавба қилиб, Раббийга имон келтириб, тамомила ўзгарибди. У «Йўлдаги жамоат» жамоатининг аъзоси бўлиб, охирида қавмбоши бўлди. Худо Довудни айнан гангстерлар жанги орқали тинчликпарварликка даъват қилаётганини у ҳис қилиб турарди. Довуд иккита собиқ бандитлар ва битта қавмбоши билан бирга, қавмбоши Джекнинг ва бутун жамоатнинг фаол қўллаб-қувватлаши натижасида Лос-Ажелоснинг ўзаро душманлашаётган йирик бандитлар гуруҳи йўлбошчиларига мурожаат қилди. У ана шу
Шу учрашувдан кейин шаҳардаги вазият кутилмаганда яхши томонга ўзгарди: кейинги йили бандитлар жанги оқибатида биронта ҳам қотиллик содир бўлмади. Ниҳоят, узоқ вақт кутилган тинчликка эришилди. Ўз шаҳри учун васийлик қилган турли-туман одамларнинг биргаликдаги ибодати туфайли мўъжиза юз берганига биронтамиз ҳам шубҳа қилмаган эдик.
Жамоамизнинг хизмати тўғрисида ҳикоя қилар эканман, биз алоҳида одамлар эканимизни ёки имонда биз қанчалар юксакка эришганимизни кўрсатишни мен мақсад қилиб қўймадим. Биз Худонинг болалари бўла туриб, ирқий келишмовчиликлардан ва маънисиз қотилликлардан азоб чеккан жамиятга тушиб қолган эдик. Бизнинг шаҳар даҳшатли зилзиладан ларзага келди, шаҳаримизга тўфон бостириб келди, ўрмон ёнғинидан, қурғоқчиликдан азоб чекди, болалар парнографиясидан булғанди, вақти келиб дўзахга айланди. Бунга қарамай, Худо бизнинг юрагимизда бу шаҳарга ва унинг аҳолисига нисбатан севгини яратди, шунингдек, вазиятни ибодат ёрдамида ўзгартириш мумкинлигига бизда ишонч ҳосил қилди.
«Биз тана ва қонга қарши курашмаяпмиз, балки шу асрнинг зулмат ҳукмдорларига қарши, само остидаги ёвузлик руҳларига қарши курашяпмиз, — деб тушунтирди бизга қавмбоши Джек. — Нур кучлари билан зулмат кучларининг миқдор муносабатларига келсак, Муқаддас Китоб гувоҳлигига мувофиқ, биринчиси иккинчисидан икки марта устун келади. Энди Худога солиқлигимиз ҳақида биз ваъда берганимизда ва У томонга ўтганимизда, бизнинг кучлар бир неча марта ошиб кетади. Иблис ҳали вақти борлигини билади, аммо Худонинг халқи унга қарши туради, бу халқ Худони бўйсундиришига ваъда берилган».
Раббийнинг душман билан жангда ғалабаси олдиндан белгиланган, аммо бу дегани — биз фаолият кўрсатмасак ҳам бўлаверади, деган эмас. Шунинг учун биз жангга қўлимиздаги қурол билан — ибодат билан киришувимиз керак.
Қавмбоши Джек шаҳарда ташкил қилган ибодат йиғинларидан бирида Худо қавмбошилар йиғинига «Лос-Анжелос шаҳрини вайронгарчиликдан сақлаш тўғрисида» амр берди. Шундан кейин тез орада шаҳарнинг Родни Кинг районида оммавий тартибсизликлар келиб чиқди, кучли ёнғинлари бошланди, Нортриджда зилзила юз берди. Бу воқеалар пайтида қавмбошилар ибодат орқали бирлашдилар ва ўзларининг жамоатларини ибодат хизматига йўналтирдилар, бунинг натижасида Лос-Анжелос ваҳимали аҳволдан чиқишга муваффақ бўлди.
Биргаликдаги ибодатнинг кучига яна бир мисол: бизнинг ибодатимиз сабабли шаҳримиздаги об-ҳаво ўзгарган эди. Бу ҳодиса тўғрисида ҳикоя қилиш ниҳоятда муҳим, чунки олам, одатда, имонлиларнинг ибодатига жавоб бериб таъсир кўрсатадиган Худонинг аралашувини сезмайди. Воқеа бундай бўлган эди.
Баҳорда юз берган тартибсизликлардан кейин кўпчилик ёзга бориб оммавий тартибсизликларнинг ва ваҳиманинг такрорланишидан башорат қилди. Биз яқиндагина шулардан халос бўлган эдик. Одамлар, ёзги иссиқ кондиционерлари йўқларни иғво қилишга олиб келади ва уларни кўчага олиб чиқади, ҳаммаси бошидан бошланади, деб хавфсирарди. Бу башоратларга жавобан шаҳардаги жамоатларнинг қавмбошилари ёзги иссиқни пасайтириш тўғрисида биргаликдаги ибодат учун масиҳийлар учрашувини ташкил қилди. Бу тўғрида биз ҳам ўз жамоатхонамизда ибодат қилдик.
Баҳорнинг охирларида мен Лос-Анжелос мэрининг резиденциясида эрталабки ибодат йиғинида иштирок этдим. Қавмбоши Джек ибодат қилиб, Худодан, бизга салқин ёз юборгин, деб сўради. 1000дан ортиқ одам бор залда Худонинг иштироки аниқ сезилиб турарди.
Ўша ёз Лос-Анжелос тарихида энг салқин ёз бўлди. Денгиз циклони бутун ёз бўйи шаҳар устида нам ҳаво оқимини ушлаб турди, бу эса иқлимнинг кескин ўзгаришига олиб келди. Лос-Анжелосда қирқ йилдан бери яшаётган бўлсам, шу йиллар давомида ана шундай салқин ва ёқимли ёзни эслай олмайман. Худо халқининг ибодати ҳамма нарсани, шу жумладан, об-ҳавони ҳам ўзгартиришга қодир. Ҳатто шаҳар мэри Том Брэдли,ўша ёздаги одатдан ташқари салқинни Худо инъом қилган ҳузур-ҳаловат деб биламан, деб айтди.
«Муқаддас Китоб принципларига кўра, ибодат қиладиган имонлилар миқдори кўпайиб бориши билан у ёки бу ноқулай вазиятга ибодатнинг кучи ва таъсири ҳам кучайиб боради, — деб изоҳлайди қавмбоши Джек. — Худо: “Бештангиз ғанимларнинг юзтасини қувади, юзтангиз ўн мингтасини қувади» (Левий. 26:8) деган. Аммо бундан, Худо ибодатгўйларнинг миқдорига қизиқар экан, деган маъно келиб чиқмайди, балки ҳамма иштирокчилар ибодатда якдил бўлганларида, бу биргаликдаги ибодатнинг буюк кучини исботлайди. Якдил бўлиш — бир иштиёқ билан ёниш, бир мақсадни кўзлашдир (қаранг: Ҳаворий. 2:1; 2:46; 4:2; 5:12). Бу тўғридаги билим шаҳарларимизнинг ҳаётини ўзгартириш имкониятига ишонтириш учун биргаликдаги ибодатга илҳомлантиради”.
Қавмбоши Джек бизни якдилликка эришув учун қуйидагиларга эътибор беришни ўргатган эди:
Нима тўғрисида ибодат қилиш кераклигига қарор қилиш;
Муқаддас Китобнинг қайси ҳақиқатига асосан ибодатларимизга жавоб олишни кутаётганимизни тушуниш.
Ана шунда биз ўзимизнинг биргаликдаги ибодатимизни тўғри ифодалай олган бўламиз.
— Ўз шаҳрингиз учун биргаликдаги ибодат васийлиги йўлида сиз Худонинг хоҳиш-иродасини тушунишга ҳаракат қилишингиз мумкин, — дейди қавмбоши Джек. — Биз Унинг
Ибодат воситасида Худо бизни ёвузлик устидан ғалаба қилишга, вазият устидан ҳукмронликни қўлга олишга ва заминий ишларни бошқаришга даъват қилади. Буларни бошқариш остида сиёсий ҳокимият эмас, балки ибодат орқали амалга ошадиган руҳий ҳокимият англашилади. «Сенинг Шоҳлигинг келсин, Осмонда бўлгани каби, ерда ҳам Сенинг хоҳиш-ироданг бажо бўлсин» (Матто 6:10). Худо бизни шунга даъват қилади, ҳатто биз Худонинг ҳукмига лойиқ бўлган шаҳарда яшаган бўлсак ҳам. Муқаддас Китоб бизга шунга умид берадики, Худо Ўз шафқати билан бу шаҳарни яқинлашиб келаётган вайронагарчиликдан сақлайди, агар бу шаҳарда ибодат қилишни истовчи одамлар топиладиган бўлса.
Иброҳим Садўмни қутқариб қолиш учун ибодат қилганда — бу шаҳарда унинг жияни Лут оиласи билан яшарди — у Худодан, шу шаҳарда яшайдиган элликта солиҳ одамнинг ҳақи-ҳурмати учун ҳам бу шаҳарга шафқат қилмайсанми, деб сўради, Худо «ҳа» деб жавоб берди. Шунда Иброҳим, қирқ бешта солиҳ одамнинг ҳақи-ҳурмати учун ҳам бу шаҳарга шафқат қилмайсанми, деб сўради, Худо яна «ҳа» деб жавоб берди. Иброҳим яна, қирқ, ўттиз, йигирма, ўнта солиҳ одам ҳақи-ҳурмати учун ҳам шафқат қилмайсанми, деб сўрашда давом этди. Худо, агар ўнта солиҳ одам бўлса ҳам Садўмга шафқат киламан, деб жавоб берди. Иброҳим сўрашни бас қилмагунча, Худо ҳам «ҳа» деб жавоб беришни тўхтатмади. Охири Иброҳим жим бўлиб қолди, чунки Садўмда бор-йўғи
«Бу воқеада Худога итоат этамиз, — дейди қавмбоши Джек. — Худо ғазабини одамлар устига ёғдиришни истаган эдими? Йўқ. У буни
Биз ҳам кўпинча шундай қиламизми? Биз ҳам кўпинча Худодан, Муқаддас Руҳни шаҳримиз устига қуйгин, ғаройиб равишда бу шаҳарнинг аҳолисига нажот бергин, деб сўрашни бас қиламизми? Агар Иброҳим Садўм ва Ғамўра учун сўрашни бас қилмаганда, бу шаҳарлар афв этилармиди? Эҳтимол, аммо у ерда нима бўлмасин, Муқаддас Китоб шуни кўрсатадики, Худо васийларни излайди, бизнинг ибодатларимизсиз шаҳарларимиздаги вазият яхшиланиши даргумон.
Сиз қайси шаҳарда яшаманг, Худо сизни бу шаҳар учун ибодат килишга даъват этади. Муқаддас Китобда айтилган: «Мен сизларни сургун қилган ўша юртнинг тинч ва фаровон ҳаёти учун жон куйдиринглар. Эгангиз номи билан ўша юртни дуо қилинглар, чунки юрт тинч бўлса сизлар ҳам тинч бўласизлар» (Ерм. 29:7). Худонинг хоҳиш-иродасини бажарайлик. Шаҳарларимизда тинчлик бўлиши учун биргаликда ибодат қиламиз ва кучли ибодат қиладиган жамоатга айланамиз. Ахир, Худо бизни айнан шунга даъват қилган.
Худойим, менга Сенинг севгингни бошқаларга кўрсатадиган одам бўлишимга ёрдам бер. Барча маданий, ирқий ва конфессионал ғовларни бартараф қилиш учун менга куч ато этгин. Нимаси биландир мендан фарқ қиладиган одамларга шубҳали муносабатлардан халос бўлишимга ёрдам бер, бизнинг орамизда камалак гўзаллигини кўришдаги фарқларни мени ўргат. Менга ўхшамаган одамлардан ҳеч қачон ажралмаслигим учун ибодат қиламан. Уларга севги билан муносабатда бўлишимга ва бизни айириб турган ғовларни бартараф қилишимга ёрдам бер.
Шундай қилгинки, мен доимо Сен назарда тутган жамоатда бўлай, токи Мен унда қиладиган ишда иштирок этай. Сенинг йўлингни ўргатадиган, Сенинг амрларингни ўргатадиган ва ибодатнинг кучини англайдиган жамоатни топишимга ёрдам бер. Менинг жамоатимнинг йўлбошчиларига ва қавмбошиларга раҳнамолик қилгин, токи улар Ўзингнинг ниятинг бўйича назарда тутган эрлар ва хотинлар бўлсинлар. Сен уларни олиб бораётган йўлларини ўзлари аниқ кўришларига ёрдам бер. Улар фикрларини ўртоқлашиши учун ва уларни ҳар томондан қўллаб-қувватлаши учун менга ва жамоатга ёрдам бер. Биз- Ўзингнинг халқинг жамоатимизда Сенинг мақсадларингни тушунишимизга ва Сенинг режаларингни ижро этишга чин дилдан интилишимизга бизни ўргат.
Мен оилам бўлиб қолган жамоатим билан мувофақатда ва ҳамкорликда яшашимга ёрдам бер. Сендан илтимос, шундай қилгинки, келишмовчилик ҳукмронлик қилган жойда тинчлик ва бир-биримизни тушуниш ўрнатилсин. Туғилиши ва шифо топиши керак бўлган нарса туғилсин, шифо топсин. Сен бизнинг ҳамма машаққатларимиздан, муаммоларимиздан устун бўлганинг учун, Сенинг севгинг улар устидан ғалаба қилишимизга кафолат бергани учун Сендан миннатдорман.
Ҳар доим Сени шарафлашга чанқоқ одам бўлишимга ёрдам бер, жамоамизни Сенга сажда қилишга ўргат. Биз бошқаларга васийлик қилишимиз орқали Сенга маъқул бўлишимиз учун сажда ва ибодат ҳақида билишимиз керак бўлган нарсаларни оч. Биз Сенга сажда қиламиз, чунки «…Сен шон-шуҳрат, иззат-икром, Куч-қудратни эгаллашга лойиқсан» (Ваҳий 4:11). Сени шарафлаш ва Сенинг номингга қўшиқ куйлаш — биз учун шараф эканини биламан (қаранг: Забур 91:2), чунки биз тўғримизда Сенинг хоҳиш-ироданг шундай (қаранг: 1 Салоника. 5:18).
Худойим, Сендан сўрайман: менинг жамоатимга Руҳингни қуйгин. Шаҳримиздаги ҳар бир жамоат Сенинг ибодатга даъватингни эшитсин, Сенинг кучли ибодатгўй Жамоатингда ягона организмда яна битта ҳужайра бўлсин. Мен шунинг учун ибодат қиламанки, ҳамма масиҳийлик жамоатлари шаҳримиз учун ибодатда бирлашсинлар. Ҳар бир жамоат Сенинг севгингни одамларга зоҳир қилсин, ҳамма азоб чекаётган ва йўлдан озганлар учун бошпана бўлсин. Ҳар бир жамоатхонанинг эшиги ҳар қандай ирқ ёки маданият вакиллари учун очиқ бўлсин.
Раббим, Сендан илтимос қиламан: кел, бизнинг шаҳримизда ҳукмронлик қил. Ўз Руҳингни ҳаммага қуй, токи улар Сенга юз бурсин. Шаҳримизни марҳаматлагин, иблиснинг ҳамма режаларини ошкор қилгин, шундай қилгинки, Сенинг нуринг олдида ёвузлик ва иллат қалъалари бардош бера олмасин. Уларни вайрон қил, қотилликка ва фоҳишабозликка барҳам бер. Бизнинг кўчамизни жиноятдан тозалагин. Болаларимизни марҳаматлагин. Уларга зарар етказмоқчи бўлган ҳар қандай кимсаларни фош қилиб ташла. Ўша одамлар бизнинг даврамиздан йўқолсин. Менга куч ато қилгин, токи мен ўз шаҳрим учун васийлик қилишдан тўхтамай, бошқа имонлилар билан ибодатга бирлашувимга мени ўргат. Ўз шаҳрим учун ибодат қилишни тўхтатиб қўймай, мен ҳеч қачон Сенинг олдингда гуноҳ қилмай (қаранг: 1 Шоҳ. 12:23).
Худойим, қўлларинг ижоди устидан бизни ҳукмрон қилганинг учун ва ҳаммасини бизнинг оёқларимиз остига ташлаганинг учун Сендан миннатдорман (қаранг: Забур 8:7). Ибодатдан куч олишимизга бизни ўргат. Сен бизнинг бошпанамиз ва қалъамиз эканингни билиб, кулфатлардан қўрқмаслигимизга ёрдам бер. Ҳатто бутун олам парчаланиб кетса ҳам, тоғлар денгиз ўртасига силжиб бориб қолса ҳам, қўрқмаслигимиз учун куч бер. Биз Сени чақирганимизда ва бутун қалбимиз билан юзингни излаганимизда, Сени топганимиз учун Сендан миннатдормиз (қаранг: 29:13). Бизни мустаҳкам қилгин, токи биз Сенинг кучли ибодатгўй Жамоатинг бўлайлик. Исо номи билан ибодат қиламан.
Сизнинг ибодатларингизни таъсирчан қиладиган Муқаддас Китоб оятлари
Шунингдек, нажот дубулғасини кийинглар, Худо каломи бўлган Руҳнинг қиличини кўтаринглар. Ҳар турли дуо ва ёлворишлар билан, Муқаддас Руҳ илҳоми билан ҳар доим ибодат қилинглар. Ибодатда ҳушёр ва саботли бўлиб, барча Худонинг азизлари учун илтижо қилинглар.
Ҳақиқат ва муҳаббатга содиқ қолиб, ҳар жиҳатдан баданнинг боши — Масиҳ томон ўсиб борайлик. Унинг бошчилигида бутун бадан алоҳида-алоҳида ҳаётий паю бўғинлар ёрдамида ўзаро уланади ва бирикади. Ҳар бир бўлакнинг алоҳида ўз ҳолича, муҳаббат билан ҳаракат қилиши натижасида бадан ўсиб-улғаяди
Бутпарастлар ана шу нарсалар тўғрисида доимо ташвишланиб юрадилар. Осмондаги Отангиз эса сизларнинг буларга муҳтожлигингизни билади. Бунинг ўрнига, сизлар биринчи навбатда Худонинг Шоҳлиги ва Унинг солиҳлиги учун қайғуринглар. Бошқа нарсаларни Худо сизларга беради.
…албатта Эгамизга сизлар учун ибодат қиламан… Сизларга фақат тўғри ва яхши йўлни кўрсатаман.
Аммо бизни Севганнинг соясида буларнинг ҳаммаси устидан улкан ғалаба қозонамиз. Мен аминманки, на ўлим ва на ҳаёт, на фаришталар ва на жин-ажиналар, на ҳозирги ва на келгуси ҳодисалар, на баландликлар ва на чуқурликлар ҳамда на яратилган бошқа бирон мавжудот Раббимиз Исо Масиҳ шахсидаги Худо севгисидан бизни жудо қилишга қодир эмас.
Олтинчи боб
Миллатни қутқариш учун ибодатда бирлашув
Жамоатимиз ҳаётида бурилиш воқеаси — кечки ибодат йиғини бўлди, бу йиғин 1973 йилнинг ноябрь ойининг чоршанба кунларидан бирида бўлган эди. Бу даврда давлатчилигимизнинг асоси заифлашиб қолган эди. Вьетнам уруши ва бу урушга қарши исён қилаётган ёшларнинг кўплаб чиқишлари ватанимизнинг қалбини титратиб юборди. Руҳий масалалар бўйича сўз юритмаган машҳур газеталарнинг шарҳловчилари ўшанда, Американинг қалби худди Гражданлар уруши пайтидаги сингари хавф-хатарда қолди, деб ёзган эдилар. Энг оммавий газеталардан бири: «Америка ўзининг 200 йиллик юбилейигача яшайдими?» деб савол ҳам берган эди.
Тахминан шу пайтларда мамлакатда Уотергейт жанжали ҳам кучайиб кетди, ҳаммани бўлғуси Президент ҳокимияти масаласи бўйича жиддий хавф қийнаётган эди. Ўша куни кечқурун ибодат йиғинида бир ёш йигит қўшиқ куйлади, бу қўшиқни у Раббийнинг раҳнамолиги остида Сув дарвозаси олдида яҳудийларнинг учрашуви тўғрисидаги мавзу бўйича Нахимиё пайғамбар китобидан парчага таяниб ёзган эди.
Сув дарвозаси Қуддусни ўраб турган қалъа деворларидаги кўплаб дарвозалардан бири эди. Аммо Навуходносор шаҳарни босиб олганда девор бузилиб кетган, дарвоза эса ёндирилган эди, Исроил халқини эса Навуходносор босиб олган эди. Бир неча йил ўтгач — яҳудийларнинг бир қисми асирликдан қайтиб келгандан кейин Форс шоҳининг соқийси бўлиб хизмат қилаётган Нахимиё билдики, Қуддус атрофидаги девор ҳамон вайрон бўлиб ётган экан. У шунчалик хафа бўлдики, бир неча кун йиғлади, рўза тутиб, Худога ибодат қилди ва Худо билан аҳд қилган Исроил болаларининг гуноҳлари учун тавба қилди.
Нахимиё деворни тиклаш учун шоҳдан Қуддусга қайтиб боришга рухсат сўради. Шоҳ унга рухсат бериши биланоқ, одамларни қурилиш ишларига жалб қилиш учун юртига жўнади. Ниҳоят, девор тиклангач, бутун халқ Мусонинг қонунини ўқиб, Худога сажда қилиш учун Сув дарвозаси ёнида тўхтади (қаранг: Нахимиё 8:1-6).
Ёш йигит ўшанда бизга куйлаган қўшиқ бизни Сув дарвозаси ёнида йиғилишга (бизнинг вазият билан айтганда Уотергейт жанжалининг рамзини ифодалайди[3]), Худога сажда қилишга, Унинг ҳақиқатини эълон қилишга ва ибодат қилишга даъват этди. Агар биз шуни қилсак, Худо вазиятни ўзгартиради. Худо яхши томонга ўзгаришлар тўғрисида бизни ибодат қилишга даъват этаётганини, гўё биздан бошқа ҳеч ким бу тўғрида ибодат қилмаётганини Муқаддас Руҳ ҳам намоён қилди.
Ўша куни кечқурун Худо бизга қуйидаги сўзлар билан мурожаат этди: «Менинг номим билан аталган халқим тавба қилиб, Менга илтижо қилса, Менга юз буриб қабиҳ йўлларидан қайтса, Мен осмондан туриб уларнинг илтижоларини эшитаман, гуноҳларини кечириб, юртига шифо бераман» (2 Солнома. 7:14). Биз бу оятни унутмайлик, деб қавмбоши Джек мамлакатимиз учун ибодат қилгани ҳар чоршанба соат 19:14да учрашувимизни таклиф қилди.
1974 йилнинг бошидан биз жамоамиз билан Уотергейт жанжали туфайли келиб чиққан сиёсий кризисни бартараф қилиш, ҳақиқат очилиши ва вазиятдан тўғри чиқиш йўли топилиши учун биргаликдаги ибодатга доимо йиғилардик.
Қолаверса, қавмбоши Джек Тимотийга биринчи мактубда баён этилган васийлик принципларини чуқур ўрганиш мақсадида Муқаддас Китоб дарсларини ўтказа бошлади (қаранг: 1 Тим. 2:1-4), ўзининг айтишига кўра, бу оят у учун кашфиёт бўлган экан. Мен қавмбоши Джекнинг учта тезисини келтираман:
1. Ҳамма учун васийлик ва ибодат қилиш, айниқса, ҳукумат учун ибодат қилиш — бу жамоатнинг вазифасидир (қаранг: 1 Тим. 2:1).
2. Жамиятдаги руҳий муҳит «осойишта, сокин ҳаёт кечиришимиз» (қаранг: 1 Тим. 2:2) тўғрисидаги ибодат ёрдамида ўзгариши мумкин.
3. Бундай ибодатнинг мақсади Худо Каломининг ёйилиши ва Худонинг марҳамати билан ҳамма одамларнинг нажот топишидир, чунки бу Худога маъқулдир (қаранг: 1 Тим. 2:3-4).
Соддароқ қилиб айтганда, васийлик ибодати учун бошқа имонлилар билан бирлашувимиз учун Худо бизга амр қилади. Бу бизга Худо томонидан амр қилинган, бу ҳақда Муқаддас Китобда ёзилган, бу — такаббурликни итоат эттириш учун энг аъло воситадир.
Мен китобимнинг биринчи бобида жамоатимизнинг аъзоси бўлган иккита машҳур композитор ҳақида эслаган эдим. Мени қавмбоши Джек билан улар таништирган эдилар. Айни шу пайтда улар ўша композиторлар «
Масиҳий қўшиқчилар гуруҳи бу мусиқани ёзиб олди, бу гуруҳ таркибида қачонлардир менга Раббийга йўлни кўрсатган дугонам Терри ҳам бор эди. Биз бу асарнинг тақдимоти бўйича мамлакат бўйлаб гастролга жўнадик. Ана шу гастрол вақтида Америка учун ҳар куни 100 000 имонли ибодат қилган эди.
Васийлигимизнинг мақсадини яхши англаб, мамлакатимиз учун узоқ ибодат қилганимиз сари, ибодат қилиб, қарор қилишимиз зарур бўлган муаммоларни кўпроқ кўра бошладик. Табиийки, биз Президент учун, вице-президент учун, министрлар кабинетининг аъзолари учун ва ҳамма министрлар учун ибодат қилдик. Биз, шунингдек, сайланадиган амалдорлар,судьялар, суд органлари, армия ва ҳарбий бошлиқлар учун ҳам ибодат қилдик. Ибодат қилишимиз зарур бўлган вазиятни танлагани газеталар ўқирдик, радио тинглардик, турли каналлардан янгиликлар дастурини кўрардик.
Кўп ўтмай мамлакатда ўзгаришлар юз бера бошлади. Аввало, Уотергейт жанжали тўғрисидаги бор ҳақиқат очилди. Гарчи Президент ва унинг ёрдамчилари истеъфога чиқишини ваҳима билан кузатиб турсак ҳам, Худо бизнинг мамлакатимизни қутқаришга киришганини билиб турардик. Бу эса келгусидаги кураш учун бизга куч бағишларди. 1976 йили Президент сайловларидан кейин қачонлардир мамлакатимизнинг ёрқин келажаги ҳақида шубҳа билдирган газетада «Америка руҳий кўтарилишни бошдан кечиряпти» сарлавҳаси остида мақола пайдо бўлди. Газета ноширлари ҳеч шубҳага ўрин қолдирмасдан, тамомила ҳақ эдилар. Майин шабада сингари тушган Худо Руҳи имонли одамларнинг кўплаб васийликларига жавобан мамлакатимизга шифо бериб, қайта тиклади.
Агар тарихий китоблар нима тўғрисидадир жим турган бўлса, бу ҳам оғир пайтларда бирга йиғилган масиҳийларнинг ибодатлари Американи неча марта қутқарганидир. Бизнинг давлатимиз ибодат қилиш қўлларидан келадиган одамлар томонидан барпо қилинган. Тарихимизнинг бошланишида ҳукмдорлар кўпинча, мамлакат учун ибодат қилинглар, деб халққа мурожаат этарди. Масалан, Конституция яратилаётган жараёнда жамиятимиз жиддий зиддиятларни келтириб чиқарди, худди шу пайтда Жорж Вашингтон ва Бенжамин Франклин давлатнинг одамларини ҳар куни эрталабки ибодатга чорладилар. Биринчи ибодатдан кейин етакчилар 200 йилдан ортиқ бирликни қўллаб-қувватлаб келган ҳужжат яратиб, мувофақатга келдилар. Улар, Худонинг ёрдамисиз биз буни қила олмасдик, деб эътироф этдилар.
Яна бир мисол келтираман. Мамлакатимиз қийин пайтларни бошдан кечираётганда, Авраам Линкольн умумхалқ рўза ва ибодатини эълон қилган эди, токи миллат гуноҳлари учун тавба қилсин — гап қул сақлаш ва такаббурлик тўғрисида борган эди — ва Худонинг кечиримини сўрасин. Орадан роппа-роса икки кун ўтгач, вазият яхши томонга ўзгарди ва миллат бирлигини сақлаш, қулларни озод қилиш учун шароит пайдо бўлди.
Мен бор-йўғи Америка фуқароларининг ибодат васийлиги мамлакатимизни қутқариб қолгани тўғрисида иккита ҳужжатда тасдиқланган ҳодисани ҳикоя қилиб бердим. Қайд қилинмаган бунга ўхшаш ҳодисалар мамлакатимиз тарихида қанчалаб юз берганини фақат Худо билади. Гап шундаки, мамлакат учун ибодат бизнинг ҳуқуқимиз ва бурчимиз. Бу фақат жамоат қавмбошилари ва етакчиларининг бурчи эмас, балки ҳар бир фуқаронинг бурчидир. Чунки мамлакат учун ибодат қилиш — танлов иши эмас, балки Худо бизга юклаган мажбуриятдир.
Агар Худо халқи «ёриб кирса»
«Ёриб кирмоқ» — замонавий супермаркетга савдо қилиш учун кириш эмас. Бу дегани — Худо олдида туриб, бошқа одамлар учун ибодат қилиш деганидир.
Минг йиллар давомида ҳар қандай шаҳарнинг биринчи мудофаа линияси унинг атрофида ўрнатилган қудратли қалъа девори эди. Деворни ёрмасдан шаҳарга кириш имкони йўқ эди. Агар деворда ёриқ пайдо бўлса, уни ямаш керак эди, чунки бу ёриқ орқали душман кириши мумкин эди.
Васий — Худонинг солиҳлиги ва инсон гуноҳи ўртасидаги «ёриқда турадиган» одам бўлиб, «Одамларга Худонинг марҳамати ёғилсин ва уларнинг ҳаёти шароити ўзгарсин», деб сўрайди.
Васийлар керак, чунки бу оламда гуноҳ қандай оқибатларга олиб келишини тушунмайдиган одамлар жуда кўп. Ёки Худо улар учун нима қилишини билмайдилар, шунинг учун Ундан ўзлари учун ҳеч нарса сўрамайдилар. Худо қанчалик сахий ва бойлигини, Худо уларни кўп мукофотлашини улар англамаганлари сабабли, бундай одамлар ўзлари учун ибодатда «ёриқда турадиган» одамларга эҳтиёж сезадилар. Ҳатто ибодат қилиш
Қавмбоши Джек бизнинг диққатимизни Муқаддас Китобдаги бир оятга қаратган эди, бу оятни у Муқаддас Китобнинг энг ғамгин оятидир, деб айтган эди. Худо Исроил халқига пайғамбар Ҳизқиё орқали мурожаат этади ва нима учун уларнинг устидан чиқарилган ҳукмни қайтариб бўлмаслигини тушунтиради. Худо айтади: «Мен деворни қайта қурадиган ва деворнинг ўпирилиб тушган жойида туриб, юрт учун шафоат қиладиган одамни изладим. Аммо …бундай одамни уларнинг орасидан
Ўз юрти учун ибодат қилишга рози бўлган биронта одамни Худо топа олмагани ғалати эмасми?! Ана шунда бу юртда пайдо бўлган ҳамма ёвузликлар учун юртни ҳукм қилиш вақти келди. «Шунинг учун Мен қаҳримни юртга сочиб, у ердаги барча жонзотни ғазабим оловида йўқ қиламан. Қилган қилмишларига яраша жазосини бераман» (Ҳизқиё 22:31).
Худо айтадики, агар ер юзида битта ҳимоячи топилса эди, кулфат бартараф қилинган бўларди.
«Худонинг жазоси муқаррар эканини билиб, бу сатрларни титррамасдан ўқиш мумкин эмас, — дейди қавмбоши Джек. — Гап Худонинг шафқатсиз ва қасоскор эканлигида эмас, балки Худонинг жазо берадиган адолат қиличи четга чиқа олишидадир, аммо шундай бўлмади. Қасос қиличи Худонинг ҳузур-ҳаловати инъом қилинган бутун халқни шикастлади. Исроил халқи, Худо бизнинг ахлоқсизлигимизга тоқат қилади, деб ишонардилар. Уларнинг энг катта хатоси ҳам шу эди. Улар, биз Худонинг ҳузур-ҳаловатига эга бўлганимиздан кейин, Унга ҳисоб бермаймиз, деб қарор қилган эдилар. Охири шундай бўлдики, Худонинг таанланган халқи Унинг ғазабини ўзига олишдан кўра, Унинг йўллари донолигини рад қилдилар».
Биз Худонинг бу сўзларини ўқиб, халқимиз тарихи ва унинг гуноҳлари билан параллелликни кўрмаслигимиз мумкинми? Шубҳасиз, бутун олам тортишиш қонунига кўра, руҳий қонун бор — нима эксанг, шуни ўрасан. Шунингдек, бу қонуннинг амал қилиши исботини кўрмаганимизда ҳам — аслида бу қонун юз беради — шу нарса тушунарлики, бундай руҳий қонун йўқ дегани эмас. Экин-тикин ва ўрим орасида узоқ вақт ўтади, шу боис бундай руҳий қонун мавжудлигига бизда шубҳа пайдо бўлади.
Ёвузлик ҳеч қачон Худодан келиб чиқмайди. Ёмонлик шунинг учун юз берадики, биз ёмонлик уруғини сепдик ёки душман бизга зарар етказди. Иккала ҳолатда ҳам Худо бизга нажот топиш имконини беради. Бунинг учун эса биз «Унинг олдидаги ёриқда туришимиз» керак, яъни ибодатга тиз чўкишимиз керак. Бизнинг тарихда қанчалар ёмон воқеалар юз берганига қарамай, Худонинг марҳаматларидан ҳузур-ҳаловат топишда давом этиб, сон-саноқсиз ибодатгўйлар ватанимиз учун «Худо олдидаги ёриқда турадилар».
Агар шундай бўлсаки, Худо мамлакат учун ибодат қилишга тайёр турган одамни изласаю лекин топмаса, бунда душманлар келиб, ўша юртни эгаллайди. Бу далил ҳар биримиз ўз мамлакатимиз ҳимояси учун ўйнайдиган буюк рол ҳақида гувоҳлик бераётганини тушунамизми? Агар биз васийлар сифатида Худонинг Каломига мувофиқ ибодат қилсак, Худодан, Ўз қудратингни кўрсат, деб сўрасак, биз воқеаларнинг боришига ва Худонинг қасос қиличини мамлакатимиздан бартараф қилишига таъсир кўрсата оламиз.
«Худо, ҳукм куни
Табиийки, Муқаддас Китоб давридаги шаҳарлардан ҳозирги шаҳарлар фарқ қилади, ҳозирги шаҳарлар ҳимоя деврлари билан ўралмаган. Аммо биз бошқа имонлилар билан бирга ибодат қилиб, мамлакатимиз атрофида шундай деворни — нажот берадиган ва халоскор Худо қудрати деворини ўрнатишимиз мумкин. Биз Худонинг даъватига биноан «ёриқда туриб» жавоб беришимиз, Унинг амрларини бажариб яшашимиз мумкин. Биз Худодан, юртимиз устида қалқонни кўтар, унинг атрофида меҳрибонлик ва фаровонлик деворини ўрнат, деб сўрашимиз мумкин. Аммо биз ибодат қила олмасак, лозим даражада бу қалқонни кўтара олмасак, бизни шунга яраша жазо кутади. Шуни тушунишимиз керакки, сиз билан бизга ўхшаган оддий одамлар ибодат учун «ёриқда турса», бундай ҳолатда ҳаммаси ўзгаради.
Агар Худонинг халқи кўриш учун кўзларини очса
Яқинда метереологлар Флорида қирғоқларига даҳшатли тўфон яқинлашиб келяпти, йўлида учраган ҳамма нарсани йўқ қилиб ташлаш хавфи бор, деб башорат қилдилар. Аммо кўп одамлар ибодат қила бошладилар, натижада тўфон оддий жалага айланди. Бундай метаморфоза — вақти -вақти билан юз берадиган ва ҳеч қандай рационал изоҳи йўқ ҳодиса принципда тасодиф бўлиши мумкин эмаслигини тушунамиз. Сиз «Наҳотки бу мўъжиза бўлмаса?» сарлавҳаси остида неча марта мақола ўқигансиз? Юз берган воқеа ҳақиқатан неча марта мўъжиза бўлган, гарчи кўпчилик бунга охиригача ишонмаса ҳам? Бу масала бўйича «Йўлдаги жамоат»да қавмбоши Джекнинг вориси қавмбоши Скотт Бауэр шундай деган эди: «Агар бугунги газеталардан сиз ҳалокат ва вайронагарчиликлар тўғрисидаги одатдаги ахборотни топа олмасангиз, шуни билингки, Худонинг халқи улардан қутулиш ҳақида бир кун олдин васийлик қилган бўлади».
Бизнинг халқ, чамаси, ер юзидаги бошқа ҳар қандай миллат ҳам, Худонинг ҳукмига лойиқ. Лекин Худо фақат содиқ васийларнинг ибодатлари туфайлигина бу ишни ҳал қилмайди. Гуноҳ ҳар куни бизнинг оламга янада чуқурроқ кириб боради. Инсоният айниганлигининг янги чегараларини очиб берадиган даҳшатли ёвузликлар тўғрисидаги хабарлар кимни хижолатда қолдирмайди? Шу билан бирга янада кўпроқ одамлар ибодат ва васийликнинг аҳамиятини тушуна бошлайдилар, нимадир ўзгариши учун ибодат қилишни ўрганадилар. Кўпчилик одамлар фақат имонлиларнинг ибодатлари туфайли инъом қилинган кўплаб марҳаматларни кўрмайдилар.
Худога шундай одамлар керакки, улар ибодатда «Унинг олдида ёриқда» туришга қодир бўлсин. У кўзларини очиб, кўринмайдиган нарсани кўрадиган, Унинг ниятларини тушунадиган одамларни излашда давом этади.
Агар биз кўр бўлсак, ҳақиқатни ва мақсадимизни кўрмаймиз, оҳ-воҳ қилиб, қўрқа бошлаймиз. Мавжуд вазиятни яхши томонга ўзгартириш тўғрисида ибодат қилиш ўрнига, биз вазиятдан тез-тез шикоят қиламизми? Биз Худога ишонишга ибодат қилиш ўрнига, келажак учун хавотирланиб, бесаранжом бўлиб қанчалар титраганмизми? Биз ёвузликнинг кўпайишига қанчалар имконият яратиб берамизу ўзимиз эса заифлашиб эгилиб қоламиз, ибодат қилиш ўрнига таслим бўламиз? Биз кўпинча ибодат қилишни эмас, балки тақдирдан шикоят қилишни афзал кўрамизми? Чунки ибодат — ниҳоятда қийин иш деб ўйлаймизми? Ибодат қилиш ўрнига, ҳамма кулфатларда Худони, сиёсатдонларни, Президентни айблаш осон деб биламизми? Кўпинча биз кўзларимиздан яширин бўлган нарсани кўриш учун Худодан ёрдам сўраш ўрнига: «
Бу оламда шундай куч борки, Худо Ўз ишларини бажариши учун ўша куч ҳалақит беради. Агар биз ўша кучнинг зоҳир бўлишини кўрмасак ҳам, Худонинг Каломи ёки ибодат воситасида уни топишимиз мумкин. Лекин билиш мумкин бўлган
— Эвоҳ! Ҳазратим, энди нима қиламиз? — деб сўради.
— Қўрқма, — деди Элишай, — чунки бизнинг ҳимоячиларимиз уларникидан жуда кўп.
Кейин Элишай илтижо қилди:
— Эй, Эгам! Хизматкоримнинг кўзини оч, у кўрсин!
Эгамиз хизматкорнинг кўзини очиб юборди. Элишайнинг атрофидаги қирлар оловли отлар ва жанг араваларига тўлиб кетганини хизматкор кўрди (4 Шоҳ. 6:15-17).
Биз шунинг учун ибодат қилишимиз керакки, Худо бизнинг кўзларимизни очсин, У биз учун ғамхўрлик қилаётганини ва бизни ҳимоя қилаётганини кўрайлик. Биз жасорат ва ишонч билан ибодат қилишга ўрганишимиз учун Худо ҳақида, ўзимиз ва душманимиз ҳақида ҳақиқатни кўришимиз зарур.
Кўп одамлар ибодат қилишни истамайдилар, чунки улар, келажак олдиндан белгилаб қўйилган, деб ҳисоблайдилар. Уларнинг фикрича, бу Муқаддас Китобга мос келар эмиш. Аммо Муқаддас Китобда «Que sera, sera»[4] деган гап йўқ, гарчи айрим одамлар, бундай гаплар бор, деб айтсалар ҳам. Ҳа, Муқаддас Китоб оламда вазият жиддий ёмонлашиб бораётганини башорат қилади, аммо Китоб «Нима бўлса бўлар» ёки «Пешонага ёзилгани бўлар»деб айтмайди. Исо Худонинг инсониятга нисбатан шафқатли даври қачон тугашининг на куни, на соатини билиш бизга берилмаганини аниқ қилиб айтади. Бу бизнинг заминдаги ҳаётимизда ёки ундан кейин юз берадими йўқми — ҳеч ким билмайди. Аммо биз бир нарсани биламиз: Исо бизга, Мен қайтиб келгунимча Шоҳлигимни кенгайтиринглар, деб амр берган. У қатъий равишда, сизларни нофаол ва ҳеч нарса қилмайдиганлар қаторида кўришим Менга маъқул эмас, дейди. Худо Шоҳлигини кенгайтириш — ибодат ёрдамида Худонинг хоҳиш-иродасини ижро этиш, яъни Унинг режаларини амалга ошириш йўлларини излашдир. Агар бир ибодат қилишни бас қилсак, ким билади — биз, яқинларимиз ва ҳатто бизга таниш бўлмаган қанчадан-қанча одамлар маънисиз азобларни бошдан кечиришларига тўғри келади?!
Худо айтадики, сўрамаганингиз учун сизларда йўқ (қаранг: Ёқуб 4:2), дейди. Бундан бошқа яна нима бўлиши мумкин?! Биз Худодан ўзимиз муҳтож бўлган нарсани сўрашимиз керак, лекин У бизнинг эҳтиёжларимизни билмагани учун эмас, балки У бизга, ер юзига ҳузур-ҳаловатни ёғдир деб сўрайдиган одамлар, васийлар бўлинглар, деб буюргани учун бизнинг эҳтиёжларимизни билади. Унинг амри, бошқа мамлакатдагига қараганда, бизнинг мамлакатимиз учун жуда долзарб. Сиз асли қаердан бўлманг, Худонинг бу амри ҳар қандай ҳолатда ҳам биз учун катта аҳамиятга эга. Биз
Агар Худонинг халқи Унинг даъватига жавоб берса
Мамлакатимиз учун ибодатга энг кучли омил 2001 йил 11 сентябрдаги воқеалар бўлди — Қўшма Штатлар террорчилар ҳужумига дуч келди. Худо аллақачон бизни ибодатга даъват қилган эди, лекин кўпчилик фалокат ёғилмагунча карлигича қолаверди.
Тонг саҳар соат 3.30да Бутунжаҳон савдо марказига террористлар босиб олинган самолётда ҳужум қилдилар, мен шу пайтда хавотирлик, тушкунлик ва қўрқув билан уйғондим. Худо менга, ибодат қил, деб даъват қилаётгандай туюлди. Мен дарҳол оилам ва ўзимга яқин одамлар учун ибодат қила бошладим, улар гўё менинг ибодатимга муҳтож бўлаётгандай туюлди. Мен Президент учун ибодат қилдим, чунки у учун ҳар куни ибодат қилардим. Яна ким учун ва нима учун ибодат қилишим кераклигини билмасдим. Мен Худонинг даъватини эшитмасдим, чунки мамлакатим учун ибодат қилиш одатини унутиб қўйган эдим.
Табиийки, мен, мамлакатдаги кўп одамлар қатори, фалокат ҳақида эшитганим зоҳотиёқ ибодат қила бошладим. Шубҳам йўқки, ўша куни эрталаб кўплаб ибодатлар қатор инсонлар ҳаётини сақлаб қолди, террористлар ҳужумининг янада оғир оқибатларини бартараф қилди. Лекин мени ғоят хафа қилган нарса — Худонинг даъватини эшитмаганим ва илгари «Унинг олдида ёриқда турмаганим» эди.
Худо Нахимиёни Қуддусга бориб, деворни тиклашга даъват қилганидай, У мамлакатимиз атрофида ҳимоя деворидаги тешикни беркитиш учун бизни «Ўзининг олдида ёриқда туришга» даъват қилаётгандай туюларди. Қадим замонларда қалъа деворлари устидаги соқчилар яқинлашиб келаётган душманни кузатиб турганлар, ана шу соқчиларга ўхшаб биз мамлакатимиз атрофида ўрнатилган деворга кўтарилишимиз ва мамлакатимизни сақлашимиз керак.
Нахимиё шоҳдан Қуддус шаҳри деворини ва шаҳарни тиклаш учун рухсат сўраганда, гарчи ҳаётини хавф остига қўйиб бўлса ҳам, Худонинг даъватига қулоқ солди. Дарвоқе, қачонлардир Қуддусни шоҳлар қамал қилган эдилар. Биз Нахимиёга ўхшаб ҳаётимизни хавф остига қўймаймиз, аммо соқчининг мақоми биздан маълум мажбуриятларни ва бу иш учун қандайдир вақтни бағишлашни талаб этади. Ўз халқи тақдири учун хавотирлик Нахимиёни ибодат қилишга даъват этди. Ўз мамлакатимизга бўлган севги бизни ҳам ибодат қилишга илҳомлантириши керак. Одамларнинг ҳузур-ҳаловати ўзимизникидан юқори бўлсин деб улар учун қалбимиз дард чекиши лозим.
«Сизга ибодат хизматини олиб бориш юкланиши Жамоатнинг вазифасини — унинг ибодат қилиш унвонини тушунмасликка олиб келиши мумкин, — дейди қавмбоши Джек. — Одам тақдирга ишонишга мойил, келажак олдиндан белгиланганига рози бўлиш унга хос, бизга эса бир нарса — нарсаларнинг мавжуд тартибига мослашув қолади. Аммо Исо бошқа нарсага ўргатади. Муқаддас Китобнинг бирон жойида, одам вазиятнинг қурбони бўлади, деб ёзилмаган. Нажот ҳақидаги бутун таълимот бу назарияни рад қилади. Масиҳ ўлимдан ғолиб келгани, аниқроғи, ўликдан тирилиб, инсониятнинг келажагини ўзгартиргани тўғрисидаги далил шуни исботлайдики, Худо учун имконсиз нарса йўқ. Аммо биз нажотни автоматик тарзда қўлга киритмаймиз. Муқаддас Китобга биноан, агар Масиҳ “…кўпларнинг гуноҳини у ўзига олди, Гуноҳкорлар учун васийлик қилган» (Ишаё 53:12)” бўлса, Унинг ғалабасига гувоҳ бўлишимиз учун биз васийлик қилишга даъват қилинганмиз».
Бизнинг вазифамиз айнан шунда. Худо бугун даъват қилаётган васийлар — бизмиз. Биз Унинг элчиларимиз, У шуни истайдики, биз Унга хизмат қилайлик, Муқаддас Руҳ қудратига тўлган ибодат воситасида Унинг ниятларини амалга оширишда иштирок этайлик. Агар биз, ибодатнинг қудрати ҳаётий вазиятларни ўзгартиришга қодирлигига шубҳаларни улоқтириб ташласак, Худонинг ибодатга даъватига жавоб берсак, У юртимизда ақл бовар қилмайдиган нарсаларни қилишга қодир.
«Худо: “Мен ер юзида Масиҳнинг ишига хизмат қиладиганларни излайман», деб айтади, — сўзлади қавмбоши Джек. — «Агар мен бундай одамларни топа олмасам, Менинг Ўғлим таклиф қилган нажотни қабул қилмайдиганларнинг тақдирида ҳеч нарсани ўзгартирмайман». Агар биз Худонинг ҳукмронлиги моҳиятини нотўғри тушунсак, кўп нарса ёнимиздан ўтиб кетади, бунинг учун эса биз билан сизнинг зиммамизга масъулият тушади.
Худо мутлақ ҳукмрондир, бу дегани — У мутлақ ҳукмрон бўлиб, бутун олам Ҳукмдори сифатида ҳукмронлик Уникидир. Худонинг ҳукмронлиги Унинг шахсига тегишли улуғворлик, Унинг Яратувчи сифатидаги ҳукмронлиги, Унинг
Исо айтган эди: «Осмон шоҳлиги калитларини Мен сенга бераман, заминда сен нимани тақиқласанг, осмонда ҳам тақиқланади, сен заминда нимага ижозат берсанг, осмонда ҳам ижозат берилади» (қаранг: Матто 16:19). «Таъқиқламоқ» — гуноҳ, тананинг ёки ёвуз руҳларнинг таъсирини кучсизлантириш учун Исонинг куч-қудратига ёрдам бериш демакдир. «Ижозат бермоқ» — Унинг шафқати ва ҳузур-ҳаловати оқимини чиқаришга ёрдам бериб, уларни заминдаги дардлар эпицентрига йўналтиришдир. Ҳар қандай ҳолатда ҳам, биз аниқ биламизки, бутун ҳокимият Худоники, бизда эса Унинг кучига ижозат бор. Худонинг нияти моҳияти қуйидагича: Усиз биз ҳеч нарсага қодир эмасмиз, бизнинг розилигимизсиз Унинг итоаткор шериги бўлишимиз учун У ҳеч нарсани ўзгартиришни
Буни соддароқ қилиб тушунтириш мумкин. Тасаввур қилинг: ҳисоб-китоб қилиш учун сизнинг етарли пулингиз бор, тўлов вақти келганда, агар сиз чек ёздирмасангиз ёки пулингиздан олмасангиз, сизнинг ҳисоб-китобингиз амалга ошмаган бўлади. Исо хочда амалга оширгани учун ҳам Худонинг куч-қудратига рухсат бизда бор. Биз бу рухсатни ибодат орқали оламиз. Айнан нима юз бериши кераклигини белгилаш бизнинг ихтиёримизда эмас, шунинг учун Худога: «Ҳамма нарсада Сенинг хоҳиш-ироданг бажо бўлсин», деб айтамиз. Агар биз ибодатга Худонинг даъватини эшитмасак ва унга жавоб бермасак, Худонинг биз учун тайёрлаган марҳаматларидан маҳрум бўламиз.
Рональд Рейган Президент бўлиб сайланганда, ибодат гуруҳимнинг ҳамма аъзолари шуни ҳис қилдиларки, биз унинг хавфсизлиги учун ибодат қилишимиз керак экан. Худо бизга амр қилганидай, биз ҳар доим ҳамма Президентлар учун ибодат қилардик, аммо бу сафар иш мураккаброқ бўлди. Дастлаб биз, Президент Рейганга бизнинг мойиллигимизнинг сабаби — у бизнинг штатимиз губернатори бўлгани ва унинг доғ тегмаган обрў-эътиборидир, деб ўйладик (балки у ролларда ўйнаган кўп фильмларни кўрганимиз учун ҳам бўлса керак). Аммо Худо Рейган учун ибодат қилишимизга бизни даъват этганининг сабаби унинг ҳаётига суиқасд уюштирилгандагина маълум бўлди. Худо Ўзининг кўплаб содиқ васийларини Президентнинг хавфсизлиги учун ибодат қилишга даъват этганига биз ишонамиз. Ишончимиз комилки, Рейганнинг ўшанда қутулиб қолиши бизнинг ибодатларимизга ажойиб жавоб бўлган эди.
2001 йил 11 сентябрь куни қавмбоши Джек Виржини штатидаги Уильямсбергда бўлиб, у уч юзга яқин қавмбошилар олдида ваъз қилаётган эди. «Бутунжаҳон савдо марказига самолёт келиб урилибди» деган хабарни эшитгандан кейин қавмбоши Джек қавмбошиларни уйларига жўнатиб юбормабди, балки ҳаммани ибодат қилишга даъват этибди. У бир нарсани ҳис қилибди: одамлар умидсизликда шунчаки Унга оҳ- нола қилмабди, Худо уларни илҳом ва жасорат билан ибодат қилишга даъват этибди.
Дастлаб у ҳаммага, ўринларингиздан туринглар, қўлни-қўлга бериб, Худо юз берган фожиадан юқори деган ишонч билан Уни шарафланглар, деб илтимос қилибди. Ибодатнинг бошланишида қавмбоши Джекнинг кўз ўнгида шундай манзара гавдаланибди: бошини кўтарган илон, у қўлида қилич ушлаб турибди экан.
«Худойим, биз ҳозир ёвузликка қарши чиқяпмиз, у ҳозир бошини кўтаряпти», — деб ибодат қилибди қавмбоши Джек. Кейин у йиғилганларга махлуқнинг бошини қилич билан кесиб ташлаган манзарани айтиб бериб, қўшимча қилибди: «Ҳали бизга маълум бўлмаган ҳар қандай жинояткорона фитнанинг пайдо бўлишига қарши чиқамиз».
Кўплаб одамлар, мен сингари, ўша тонгда юз берган воқеалардан ваҳималироғи юз бермасин, деб ибодат қилишга бўлган даъватларни эшитдилар. Бу ибодатлар Муқаддас Руҳ томонидан илҳомлантирилгани тўғрисида жасур масиҳий Тод Бимер воқеаси гувоҳлик беради. У террорчиларга қаршилик кўрсатиб, пойтахтга иккинчи самолётнинг йиқилишига йўл қўймабди. Шу нарса аён бўлдики, имонлиларнинг ибодатлари туфайли жиноятчилар ҳамма режаларини амалга оширишга муваффақ бўла олмадилар, вайронагарчиликлар кутилгандан камроқ бўлди. Террорчилар яна қанчалар ёвузлик келтиришни режалаштирганларини биз билмаймиз, аммо уларни тўхтатдилар, чунки мамлакатнинг ҳамма имонлилари Бутунжаҳон савдо маркази минораси йиқилаётганини кўрганларида, тиз чўкиб ибодат қилдилар. Масиҳийлар олдинги позицияда бўлиб, ибодат васийлиги натижасида душманнинг ҳужумларини қайтаришга уриндилар, юз бериши мумкин бўлганидан ўн марта кам — 300 дан камроқ одам ҳалок бўлди.
Бугунги кунда мамлакатимиз устида ваҳимали хавф турибди. Ғаразли душманни биз билишга қодир эмасмиз, у бирданига ҳужум қилиб, миллатимизни йўқотиш имкониятини излаяпти. Муқаддас Китобда айтилган: «…Агар Эгамиз шаҳарни қўриқламаса, Қоровул беҳуда пойлоқчилик қилади» (Забур 126:1). Агар Худо мамлакатимизни қўриқламаса, мамлакатимизнинг бутун хавфсизлик тизими ёрдам бера олмайди. Бизнинг бурчимиз — миллатимизнинг нажот топиши ва ҳамюртларимизнинг хавфсизлиги ҳақида ибодат қилиш учун Худонинг даъватига жавоб беришдир.
Агар Худонинг халқи итоаткор бўлса
Нахимиёнинг ўз халқи тақдири учун йиғлаб қилган энг муҳим ишларидан бири
Орангиздан кимдир ўйлаши мумкин: «
Баъзан биз, масиҳийлар, ўзимиздан мамнун бўлиб, шундай деймиз: «Бизнинг
«Сўзга содиқлар» дунёвий одамларнинг руҳий ҳаракати иштирокчилари мамлакат учун ибодат қилгани Вашингтондаги савдо марказларидан бирида учрашганларида, қавмбоши Джекдан бу йиғилишни ўтказишни илтимос қилдилар, яъни ундан нафақат нотиқ ва воиз бўлишни, балки миллиондан ортиқ америкаликни бирлаштирган тадбирнинг координатори бўлишни илтимос қилдилар. Шунда катта аудитория олдида у қуйидаги сўзларни айтди: «Биз бу ерга Вашингтонга сиёсий талаблар билан келмадик — биз бу ерга Худонинг хоҳиш-иродасини адо этиш учун йиғилдик, ўзимизнинг гуноҳларимиздан поклангани ва Худога ҳамду сано айтиш ҳуқуқини олгани йиғилдик. Биз Худодан, миллатимизга меҳрибонлигингни кўрсатгин, биздан фалокатни узоқлаштиргин, деб сўрашни истаймиз. Мамлакатимизни ўзгартирадиган ҳузур-ҳаловат оқими қандай келишини истаймиз. Ибодат, Худога сажда қилиш ва тавба бу мақсадга эришувимиз учун ёрдам беришини биламиз».
Ҳар куни миллатимиз тавбага эҳтиёж сезади. Бу мамлакат
«Худонинг марҳаматисиз биз гуноҳкор ва қайсар одамлигимизча қоламиз, Худони тан олмайдиган, Унинг йўлларидан юришни истамайдиган одамлигимизча қоламиз. Биз гуноҳкор халқимиз учун ибодат қилганимизда, келинглар, бу ҳақда эслайлик, — деди қавмбоши Джек. — Биз миллат сифатида Худо томонидан қанчалик марҳаматланганимиз, хизмат қилмасдан Ундан инъомлар олганимиз учун Уни шарафлашимиз табиий бўлар эди. Бунинг устига, бу оламнинг ахлоқий жиҳатдан парчаланиб кетишига ёрдам берамиз. Ўзимиз ярамаслик уруғини сепамиз, оқибатда бу ярмаслик уруғлари айниган фикрлар ва аҳмоқона хатти-ҳаракатлар шаклини қабул қилади. Биз ўзимизда бу ахлатнинг ўтиши учун энг яхши бозорни гавдалантирамиз, айни пайтда унинг энг яхши етказиб берувчиси ҳисобланамиз. Калламизни мафкуравий заҳар билан, ошқозонимизни химиявий заҳар билан ифлослаймиз. Ана шуларнинг фонида Худонинг ҳукмидан бошқа нимадир кутиш ҳуқуқига эгамизми? Албатта, йўқ. Агар …агар Унинг бизга ваъда қилган Каломига умид бўлмаса эди, агар одамлар ўз халқининг гуноҳлари учун тавба қилиб, ибодат қила бошласалар эди, Худо уларга нисбатан меҳрибон бўлади».
Бундан, агар биз болалар порнографияси гуноҳи учун тавба қилсак, Худо бунга барҳам беради, деган хулоса келиб чиқадими? Худо учун имконсиз нарса йўқ. Ҳатто У бир зарб билан бутун порнографик бозорни йўқ қилмаса ҳам, бизнинг ибодатимиз ва тавбамиз ниманидир ёки кимнидир ўзгартиради, деб умид қилишимиз мумкин. Бизнинг тавбамиздан ёки ибодатимиздан кейин ҳеч бўлмаганда битта бола нажот топса ёки ҳеч бўлмаса битта педофил фош қилинса, демак, нимадир юз берган. Худо бизнинг тавба-тазаррумизга ёки ибодатимизга жавоб беришини билиш ҳуқуқи бизга берилмаган, аммо биз ибодат қилмасак, лоқайдлигимиз ёки фаолиятсизлигимиз оқибатини дарров кўрамиз.
Агар Худонинг халқи руҳий жангга киришса
2001 йил 11 сентябрдан бошлаб бизнинг мамлакатимиз душман билан уруш ҳолатида, бу душман кўринмайдиган ҳолатда турибди. Биз кучли армия билан марҳматланганмиз, биз бу армия билан фахрланамиз, чунки бу армия бизни ҳимоя қилиб, ҳамма нарсани имкони борича қилади.
Худо — бу армиянинг Бош қўмондони, ибодат, сажда ва Худонинг Каломи — армиянинг қўлидаги қурол тури. Чунки «Бизнинг ҳаётимиз бандалик бўлса ҳам, башарий куч билан жанг қилмаяпмиз. Бизнинг жангдаги қурол-аслаҳамиз башарий эмас, балки қалъаларни яксон қилиш қудратига эга бўлган руҳий аслаҳалардир. Биз Худонинг қудрати билан сафсаталарни барҳам берамиз» (2 Кор. 10:3-4). Биронта душман бу қурол олдида бардош бера олмайди, фақат қуролимиз кучини йўқотганига душман бизни ишонтира олмаса, биз ундан фойдаланишни тўхтатамиз.
Янги Аҳдда Худонинг режаларини бажаришга ҳалақит берадиган ёвуз кучлар
Худонинг армияси сафига кириш фақат ихтиёрий бўлиши мумкин, биз ҳам буни қилмаслигимиз мумкин эмас. Биз Худога ибодат қилиб, Сенинг жангчиларинг бўлай, деб ўз истагингиз ҳақида айтишингиз, Ундан, ҳушёр бўлишимизга, ҳар қандай пайтда жангга киришга тайёр бўлишга бизни ўргат, деб сўрашимиз лозим. Бу армиянинг аскарлари бўлиш учун энг катта имтиёз шундан иборатки, ҳар бир жангга Худо биз билан бирга чиқади. У шундай дейди: «Бугун сизлар душманларингизга қарши урушга чиқяпсизлар. Дадил бўлинглар, қўрқманглар, уларнинг олдида қўрқиб, ваҳимага тушманглар. Чунки сизлар билан урушга бориб, сизлар учун душманларингизга қарши уришадиган, сизларга ғалаба берадиган Худойингиз — Эгамиздир» (Қонунлар 20:3-4). Бу жангда ўзимизни нимага бағишлашимиз кераклигини Худо бизга тушунтиради: бу — ибодат, Унга сажда ёки Унинг Каломини эълон қилишдир, қолган ҳаммасини У Ўзи бажаради, чунки бу Раббийнинг урушидир (қаранг: 1 Шоҳ. 17:47).
Сиз: «Қандай қилиб мен бирон нарсани ўзгартиришим мумкин?! Мен бир одамман-ку», деб айтишингиз мумкин. Лекин Шомуил Худодан, халқим Исроилни филистларнинг қўлидан қутқар, деб ўз халқи учун ибодат қилганда, «…Филистлар Исроил лашкарига ҳужум қилмоқчи бўлиб яқин келдилар. Аммо ўша заҳоти Эгамиз ваҳимали овоз чиқариб, Филистларни шундай саросимага солдики, Исроил лашкари уларни мағлуб қилди» (1 Шоҳ. 7:10). Сизнинг ҳар бир ибодатингиз душман армияси сафларида ваҳима уруғини экади.
Худо биздан оз нарсани сўрайди — бор-йўғи бир оз вақтимизни сўрайди, холос. Ўз мамлакатимиз учун доимий равишда ибодат қилиш одатини шакллантиришнинг энг оддий усули шундай натижага олиб борадики, баъзан қўлимизга газета олиб ёки янгиликлар дастурини томоша қилаётиб ҳам бир-икки муаммони ибодат қилишга танлашимиз мумкин. Сизда танлаш имконияти катта бўлади. Кейин Муқаддас Руҳ сизга йўл кўрсатишига имкон беринг. Бу мамлакатда юз бераётган ҳамма нарса у ёки бу даражада ҳар биримизга тегишли эканини ёдингизда тутишингиз керак. Айнан шунинг учун ҳам мамлакат учун ибодат қилиш зарурати пайдо бўлганда, биз четда қолмаймиз.
Мамлакат учун ибодат қилишнинг энг ажойиб томони шундаки, у учун ибодат қилар экансиз, сиз ҳеч қачон ёлғиз бўлмайсиз. Ахир, сиз ибодат қилувчи жангчилар армиясининг сафига кирдингиз, улар
«Биз сиёсий ўйинлар олиб бориб, мамлакатимизни ўзгартиришни режалаштираётганимиз йўқ, — дейди қавмбоши Джек. — Бизнинг мамлакатимиз битта масалада — руҳий масалада ўзгаришга муҳтожлик сезади. Шунинг учун ҳам Муқаддас Китоб, сизлар тана ва қонга қарши кураш олиб бормаяпсизлар, деб айтади. Бизнинг сиёсий имкониятларимиз чегараланган, аммо жамоат ташкилотларида имонли раҳбарлар пайдо бўлганда, биз хурсанд бўламиз. Фақат ибодат жамиятни руҳан уйғотишга қодир. Биз эса ўзимизни юз бераётган воқеаларни тўғри тушунадиган одамлар сифатида тутишимиз керак: “Худойим, бизнинг вақтимиз келди, биз ибодат қилиш учун ҳозироқ Сенинг олдингда турамиз».
Худо, сизларнинг ибодатингиз ёвузликни ҳайдаб, унинг ўрнига илоҳий фаровонлик олиб келади ва нарсаларнинг ҳолатини ўзгартиришга қодир, деб айтади. Аммо кўпинча биз ярим йўлда тўхтаб қоламиз. Биз душманнинг режалари вайрон бўлиши учун ибодат қилиш ўрнига, иблис қилган ишларни, Худо қилди, деб Уни айблашга ўтамиз. Бизга душман ғолиб кела бошлагандай туюлса, демак, биз курашда заифлашиб қолганмиз ва ибодат қилишни тўхтатганмиз.
«Имонлилар васийлик ибодатида Муқаддас Руҳнинг даъватига жавоб берганларида ва кучга тўлганларида, Муқаддас Китобда айтилганидай, уларнинг қорнидан тирик дарё суви оқа бошлайди, шунда ибодатнинг қудратли тўлқини кўтарилади, бу ибодат ёрдамида бизнинг еримизни асир қилиб олишга уринаётган зулматни ювиб кетади», — деб изоҳлади қавмбоши Джек.
Балки сиз шундай ўйларсиз: «
Мен сизнинг фикрингизни биламан, чунки ўзим ҳам шундай фикр юритардим. Биламан: душман шундай қилмоқчики, бизнинг бутун эътиборимиз ўзимизга ва ўзимизнинг шахсий муаммоларимизга қаратилсин, токи биз доим ўзимиз ва муаммоларимиз билан банд бўлиб қолайлик, душман бизга ҳужум қилаётган бутун фронтда жанг олиб борайлик. Гап молиявий қийинчиликлар, соғлиғимизга оид муаммолар, болаларимиз, эмоцияларимиз, эр-хотинлик муносабатларимиз тўғрисида кетмоқда. Буларнинг ҳаммаси эътиборимизни шунчалик жалб этадики, бошқа бирон нарсага эътибор бера олмаймиз. Маълумки, биз ўзимизни ҳимоя қилиш билан банд бўлсак, душманга шуниси маъқул. Душман бундай тактика ишлатиб, бизни каловлантириб қўяди.
Бизнинг хатомиз шундаки, биз гоҳ у урушда, гоҳ бунисида жанг қиламиз, аммо ҳеч қачон ҳақиқий уруш олиб бормаймиз.Битта жангда ғолиб келиб,
Иш ўзимизнинг шахсий ҳаётимизга келиб тақалганда, чин дилдан ибодат қиламиз. Аммо ҳар доим ва ҳар қандай вазиятда ибодат қилишимиз Худога маъқулдир. Фақат қийин лаҳзаларда эмас, балки ҳар куни алангали ибодат қилишимиз Унга маъқулдир. Биз аввалига ўз ҳудудимизни душманга бериб қўйиб, кейин ундан тортиб олишимиз Худога маъқул эмас. Бизнинг ибодатларимиз фожиадан огоҳлантиришини, биз эса иблис қилган ёвузлик оқибатларини тугатиш билан шуғулланишимизга тўғри келмаслигини Худо истайди. Худо бизга инъом қилмоқчи бўлган тинчликни қўлга киритамизми — биз Унинг хоҳиш-иродасига мувофиқ фаолият кўрсатишимизга боғлиқ.
Баланд овозда ва аниқ қилиб такрорлашга тўғри келади:
Худойим, Сенга ибодат орқали мурожаат қилишга имконият берганинг учун миннатдорчилик билдираман. Менинг ибодатим мамлакатимда ниманидир ўзгартириши мумкин деган ишончни менда мустаҳкамлагин. Мен «тешикда туришим» кераклигини, нафақат ўз оилам, жамоатим, жамоам учун, балки ўз шаҳарим, штатим, мамлакатим учун ибодат қилишим кераклигини англашимга ёрдам бер. Конкрет бир вазиятда мен қандай ибодат қилишим кераклигини менга кўрсат. Сенинг розилигингни ва Сенинг хоҳиш-иродангни сўрашим учун менга жасорат ато қил. Менинг ибодатим имконсиз нарсани ҳам қилиши мумкинлигини ишонишимга ёрдам бер. Менинг ибодатларимга Сенинг жавоб бериш қобилиятинг тўғрисида шубҳа туғилса, мени кечир.
Сенинг шафқатинг ва ҳузур-ҳаловатинг менинг _____________ шаҳримга, __________ штатимга, менинг мамлакатим _________________га тушсин, деб ибодат қиламан. Сени шу жойларнинг Ҳукмдори деб эълон қиламан. Шаҳримдаги, штатимдаги, мамлакатимдаги ишларингда иштирок этишим мен учун буюк шараф. Сен мен орқали ер юзига тинчлик, шафо ва озодлик олиб келишингни истайман. Душманга таслим бўлмаслигим ва чекинмаслигим учун менга куч ато қил. Шундай қилгинки, мен кучли васий бўлай, Сен менга ибодатларим орқали берадиган ҳукмронликнинг моҳиятини тўғри тушунтир.
Мен мамлакатим учун «Сенинг олдингда тешикда тураман» ва Сенинг кечиримингни сўрайман, Худойим. Халқимни оқлашим учун асосим йўқ, аммо менда Сенинг раҳмдиллигинг учун ибодат қилиш ҳуқуқи бор. Мен халқимнинг гуноҳлари учун тавба қилиб Сенинг ҳузурингга келаман. Жумладан, қуйидаги гуноҳлар учун тавба қиламан: ________________________________________________________________________
Биз ҳукм қилинишга лойиқ бўлсак ҳам, устимиздан ҳукм юргизиш ўрнига юртимизга шафқатингни ёғдиргин. Жамиятимизни порнография, қотиллик, ўғирлик, ёлғон, порахўрлик, қаллоблик, зўравонлик ва бошқа гуноҳлардан поклагин. Биз Сенинг олдингда тоза юрак ва қўллар билан тура олишимиз учун оммавий ахборот воситалари устимизга ёғдираётган ифлосликлардан бизни муҳофаза қилгин. Мен Сенинг олийжаноблигингга эришишга уринмайман, чунки биз Сенинг ғазабингга лойиқ ишлар қилдик, деб ҳисоблайман. Сени билмасдан, Сенга қарши гуноҳ қилган халқлардан кўра, биз кўпроқ айбдор эканимизни бир куни билдим. Мен бу ибодатни Сенга бағишлайман, чунки қабиладошларимнинг ахлоқий жиҳатдан тубанлашганларидан қайғуряпман. Мен Сени шафқатли Худо сифатида биламан.
Эй Худойим, биламан: бутун менинг мамлакатимда юз бераётган қўрқув ва ғазаб қалбимни тўлқинлантиряпти. Бу ҳодисалар норозилик ва оҳ-воҳга эмас, балки ибодатга туртки берсин. Эй Исо, биламан: Отанг шарафланиши учун Сенинг номинг билан нима сўрамайин, берасан. Шахсий муаммоларим атрофида ўралашиб қолмасдан, Сенинг куч-қудратинг билан оламда вазиятни ўзгартиришга мени ўргат. Ер юзида Сенинг ҳукмронлигинг тантана қилиши учун Сенга хизмат қилмоқчиман.
Биз миллат сифатида Сени ва ўзимизнинг ҳақиқий аҳволимизни билишимиз учун кўзларимизни очгин. Гуноҳ тантана қилаётган жойга Сенинг марҳаматинг янада кўпроқ ёғилсин. «Худосиз ҳам яшай оламиз», деб бизга уқтираётган такаббурлигимизни кечиргин. Ўзингнинг сўзларинг бўйича, «вақтни била олмаганинг» (қаранг: Лука 19:44)да, Сен Қуддус учун йиғлаганингдай, бу мамлакатнинг имонлилари ҳам ўз юртдошлари учун йиғласинлар, биз ўз ташриф вақтимизни билишимиз учун ибодат қилайлик. Бизнинг қалбимизни Ўзингнинг қалбинг билан бирлаштир, шаҳримизга шифо бергин.
Юртимизни душман босқинидан сақлагин. Солиҳ йўлбошчиларга қарор қабул қилиш ҳуқуқини бергин, уларнинг ҳар бирига донолик ато қилгин. Бу мамлакатда ёвузлик қалъасини вайрон қил, душманнинг режаларини барбод қил. Биздан зулмат ишларини узоқлаштир, бизни ёвузликдан халос қил. Ҳарбий бошлиқларимизни ва армиямизни улар ўрнашган жойда ҳимоя қилгин. Уларнинг йўлларини ёритгин, уларга раҳнамолик қилгин, уларга марҳамат қилгин. Еримизга тинчлик ато қил.
Ўзингнинг ибодатгўй жангчиларингни армиянинг руҳий урушига олиб чиқ, душманга кундалик қарши туришларида уларга жасорат ато қилгин. Ибодатимиз кучи бир неча марта ўсиши учун бирлашувимизга ёрдам бер. Ҳар сафар ғалаба қилганимизда ёки навбатдаги жангда мағлуб бўлганимизда, урушни бас қилмаслигимиз учун бизнинг позициямизни мустаҳкамлагин. Муқаддас Руҳнинг қудрати билан илҳомлантирилганлар билан бирга олға силжий олишимизга ва бир лаҳзада кучлар билан йиғилишувимизга бизни ўргат. Биз ибодатда жангга киришганимизда Сенинг Каломинг бўлган қуролнинг қудратини тушунишимиз учун бизга ёрдам бер. Сен биз томонда бўлсанг, ким бизга қарши тура олади?! (қаранг: Рим. 8:31)
Ўз Руҳингни миллатимиз устига ёғдир. Имонга келмаганлар Сенинг Ўғлинг Исога келиб, нажот топсинлар. Биз гуллаб-яшнашимиз учун йўл кўрсат, бизни марҳаматлагин. Кўзларингни солиҳларга, қулоқларингни уларнинг ибодатларига қаратгин (қаранг: 1 Бут. 3:12). Ибодатгўй халқингнинг кучли ва жасоратли армиясини кўтар. Сенинг севгинг ва тинчлигинг қалбимизни тўлдирсин, булар Сенинг ҳузур-ҳаловатингдан буюк гувоҳлик берсин. Исо номи билан ибодат қиламан.
Сизнинг ибодатларингизни таъсирчан қиладиган Муқаддас Китоб оятлари
Энг аввал шуни насиҳат қиламанки, Худо йўлида обрў-эътиборли, осойишта, сокин ҳаёт кечиришимиз учун, барча инсонлар, подшоҳлар ва ҳукмдорлар учун Худога илтижо қилинг, дуолар ўқинг, тоат-ибодатлар қилинг, шукроналар айтинглар. Бу хайрли иш бўлиб, Нажоткоримиз Худога мақбулдир. У бутун инсонлар ҳақиқатни билиб олиб, нажот топишини истайди.
Биз Худо ҳузурига дадиллик билан кирамиз, чунки биламизки, Худонинг иродасига кўра бир нима тиласак, У бизга қулоқ солади.
Ёмон ва фирибгар одамлар эса бошқаларни алдабгина қолмасдан, ўзларини ўзлари ҳам алдаб, тобора разиллашиб борадилар. Сен эса олган таълиминг ва сенга топширилган омонатга содиқ қол, чунки бу таълимни кимдан олганингни биласан.
…Доимий равишда, руҳан тушмасдан ибодат қилинглар.
Биз эса ўткинчи эмас, боқий подшоҳликка муяссар бўлганимиз учун Худодан миннатдор бўлайлик, Унга маъқул бўладиган эҳтиром ва қўрқув билан хизмат қилайлик. Чунки бизнинг Худойимиз — еб тугатадиган оташдир.
Еттинчи боб
Шахсан мен нима қила оламан?
1970-йилларнинг охирида бўлган кечки ибодат йиғинларидан бирини яхши эслайман. Биз кичик гуруҳларга бўлиниб, бир-биримизнинг қўлларимизни ушлаб турардик. Ибодат мавзуси учун ҳар биримизга биронта дунёвий муаммо таклиф қилинган эди. Мен ибодатнинг катта қудратини тушунганимни ҳис қилган бўлсам ҳам, бошқа мамлакатлардаги зиддиятларни ҳал қилиш тўғрисида ибодат қилиш таклифларини эшитиб, бир оз хижолат бўлдим. Ўша куни кечқурун ибодат қилишим кераклиги тўғрисида қилган қарорим мени айниқса хижолатга солди.
«Берлин деворининг қулаши ва Шарқий Германия халқининг халос бўлиши» — менинг ибодатим мавзуи ана шундай ифодаланган эди. «
Айнан нимани гапириш кераклигим тўғрисида тасаввурга эга эмас эдим. Қийинчилик билан нимлардир деб ғўлдирадим: «Худойим, Сенинг қудратинг билан Шарқий ва Ғарбий Германия ўртасидаги девор қуласин, деб ибодат қиламан. Берлиннинг бўлинишига чек қўй, Шарқий Германияни ғирром раҳбарлар ҳукмронлигидан халос қил».
Менинг ибодатим ўзимга бемаънидай туюлди, чунки ўзим сўраган нарсани амалга ошириш имкониятига ўзим унчалик ишонмас эдим. Қалбимнинг тўрида мен шундай мулоҳаза қилдим: «Агар девор қулаганда эди, зўр иш бўлар эди. Худойим, бу ишнинг қанчалар мураккаблигини яхши тушунаман».
Кейинги йилларда биз бу муаммонинг ҳал қилиниши учун тўхтовсиз ибодат қилдик. 1987 йили Президент Рейган Михаил Горбачевга «деворни олиб ташлаш» учун астойдил даъват билан мурожаат этгандан сўнг, биз янада тиришиб ибодат қила бошладик. Менда шундай туйғу пайдо бўлдики, биз ибодат қилганимиз сари, Шарқий Германия ва СССР халқлари тақдири учун масъулият зиммамни босиб турарди. Юрагим шунинг учун ғамга тўлган эдики, улар ҳатто Худога сажда қилиш имкониятига эга эмас эдилар. Мен гўё ўша одамларни кўргандай бўлавердим, шунинг учун бу ҳиссиётлар мени тарк этмади. Шунга ишонч ҳосил қилдимки, одамлар учун ибодат қилганинг сари, уларни яхши кўриб қолар экансан.
Берлин деворининг йиқилиши шунчалик аниқ бўлиб қолдики, орадан икки йил ўтгач, бу воқеа юз бергандаги ҳайратимни яшира олмайман. Бунинг устига, осонлик билан — бомба портлашларисиз, ҳарбий ҳужумларсиз, оммавий равишда қурбонларсиз, урушларсиз. Чинакамига мўъжиза! Ички жараёнлар ўз ишини қилди. «Темир парда» ва уни қўллаб-қувватловчи одамларнинг ҳокимияти, азизларнинг ибодатлари туфайли шунчалик обрўсини тўкиб заифлашдики, у озгинагина босим туфайли ўша зоҳоти қулаб тушди.
Бу воқеа менинг ибодат ҳаётимга сезиларли даражада таъсир қилди ва ибодатнинг кучига, оламни ўзгартириш лаёқатига ишончимни мустаҳкамлади. Яна бир марта таъкидлайман: биз ёлғиз эмаслигимизни билардик, Худо ибодатга кўплаб бошқа васийларни ҳам қўзғаяпти. Яна шуни билардим: бизнинг кичкиинагина ибодат гуруҳимиз шунчалик тиришиб ибодат қилардики, гўё биздан бошқа ҳеч ким ибодат қилмагандай. Бизнинг ибодатларимиз беҳуда эмаслигига ишончни Худо мустаҳкамлади. Ибодат қиладиган одамлар ва вазият биздан узоқ бўлганда ҳам, ибодатларимиз кучини йўқотмаслиги менга аён бўлди. Худо доимо
Худо бизга ибодат қилишга амр этганда
Худо бизни атроф олам учун ибодат қилишга ҳам даъват этади. Ҳа, шундай. У шунингдек, ҳар биримизга «шипшитиш» деган нарсани ҳам юборади, биз эса бунга қулоқ солишимиз керак. Худо бизнинг калламизга маълум вазият, одамлар, жойлар тўғрисидаги фикрни ҳам солади. Агар биз Унинг амрига диққат билан қулоқ солсак, улар учун маълум тарзда ибодат қилишга даъват қилади. Одатда У ёнимиздаги одамларда, бизнинг уйимиздан бошлайди, бу эса ўзига хос машқ майдончасини эслатади. Бир воқеа юз берган эди, ўшанда Худонинг шундай «шипшитув»ини назарга илмаганим учун менинг ҳаётимда шунчалик ўчмас из ва аччиқ надомат қолдирдики, ўшандан буён ҳеч қачон Худодан келган даъватни эътиборсиз қолдирмайман.
Воқеа мана бундай бўлган эди.
Эрим Майкл кўпинча ўз асари ёзувида иштирок этиш учун мусиқачиларни таклиф қиларди. Бир куни у Лос-Анжелосдаги Пол деган энг яхши трубачилардан бири билан шартнома тузди. Трубачи альбом ёзувида иштирок этиши керак эди, мусиқа продюссери Майклнинг ўзи эди. Альбом устидаги иш бошлангандан кейин бир неча ҳафта ўтгач, Пол ва унинг хотини бизни уйларига кечки овқатга таклиф қилди. Зиёфат давомида биз улар билан яқиндан танишганимиздан кейин мен шуни сездимки, улар Раббийга муҳтож эканлар. Аммо ўша пайтда ўзим ҳам Раббий ҳақида оз билардим, Майкл билан оила қурганимизга эндигина бир йил бўлган эди. Бундан ташқари, улар менинг эмас, Майклнинг дўстлари эди, улар билан эрим ўртасидаги муносабатлар мутлақо иш юзасидан эди. Ўйлаб, ўйлаб, бир-биримизни яхши билмагунимизча Раббий ҳақидаги суҳбатни кейинга суришга қарор қилдим.
Кейинги кунлари ҳам бу эр-хотинлар хаёлимдан кетмай қолди. «Мен улар билан Раббий ҳақида гаплашишим керак, уларни жамоатимизга таклиф қилишим керак» деган фикрга келдим. Кун бўйи бу тўғридаги фикр мени тарк этмади, лекин биз яхши таниш бўлмаганимиз учун телефон гўшагини олиб уларга қўнғироқ қилишимга имкон бўлмади. Худо йўлларидан юра бошлаган дастлабки даврда, мен Худонинг овозини эшитишга қодир эмасман, деган ишонч менда жуда кучсиз эди.
Мен жамоатимизда биздан узоқ бўлган одамлар учун васийлик қилиб, биргаликдаги ибодатда бир неча марта иштирок этган эдим, лекин шунга қарамай, бу сафар бу ишни мустақил қилишга журъат этмадим. Шунинг учун Пол ва унинг хотини билан суҳбатлашиш истаги менда кучайиб бораверди, «келгуси сафар учрашувимизда улар билан албатта гаплашаман» деб қарор қилдим. Аммо бу учрашув бўлмади.
Кейинги кун эрталаб, бизнинг умумий дўстимиз: «Шу кеча Пол юрак хасталигидан вафот этди», деб қўнғироқ қилиб қолди. У ҳали қирқ ёшга ҳам кирмаган эди, ҳеч қачон юрак хасталигидан шикоят ҳам қилмаган экан. Юз берган воқеадан карахт бўлиб қолган эдик, бунинг устига, биз у билан бор-йўғи бир неча кун олдин учрашган эдик, унинг соғлиғи жойида туюлган эди менга. Унинг қиёфаси ҳар доим ортимдан қолмай эргашиб юрганини, аммо мен унга қўнғироқ қилмаганимни эслаганимда, қалбимда оғриқ пайдо бўларди.
Ўшандан буён Худонинг овозига, унинг «шипшитув»ларига диққат билан қулоқ соламан. Ўтган йиллар давомида мен кўп марта ўша «шипшитув»ларни олдим, ҳар доим уларнинг ҳар бирига муносабатимни билдиришга ҳаракат қилдим. Бирон одам тўғрисида эслашим биланоқ, дарров у учун ибодат қилишга ҳаракат қиламан: Худодан, уни марҳаматлагин, ҳимоя қилгин, деб сўрайман. Кўпинча ибодат пайтида Муқаддас Руҳ менга бу одамнинг эҳтиёжларини очиб беради. Ярим тунда биронтаси ёки нимадир учун хавотирланиб уйғонганимда, Худодан, менинг васийлигимдаги одамнинг муҳтожлиги муаммосини кўрсатишини сўрайман. Баъзан У менга воқеаларнинг манзарасини бутун тафсилоти билан менга кўрсатади, баъзида тафсилотларни билолмайман. Мен ҳар доим ҳам ибодатларимнинг жавобини кўравермайман. Аммо ҳаммаси жойида. Менга бу керак ҳам эмас. Худога итоаткор эканимни билишим кифоя.
Кейинги сафар Муқаддас Руҳ эрталабки ибодатларимдан бирида мени васийликка чорлади. Ўша куни эрталаб қавмбоши Джек ва унинг хотини Ханна ҳақида эслаган эдим, бундан бир неча ой олдин Худодан, бу ажойиб одамларга менга қилган яхшиликлари учун қандай миннатдорчилик билдирай, деб сўраган эдим. Ўшанда Худо улар учун ҳар куни васийлик қилишимни амр этди. Аммо ўша куни ибодат пайтида қавмбоши Джек учун мен бирдан йиғлаб юбордим.
Мен Худодан, айнан нима учун ибодат қилишим керак деб сўраганимда, У менга аниқ қилиб айтди:
— Иблис қавмбоши Джекнинг юрагига пичоқ урмоқчи.
— Қандай ибодат қилишимни менга айт. Бу — қавмбоши Джекда юрак хуружи юз бериши мумкинлигини англатадими? Тушунишимга ёрдам бер.
Мен, қавмбоши Джекнинг юраги соғлом бўлсин, деб ибодат қила бошладим. Аммо ибодатим кетмади, мен тушундимки, Худо менга қавмбошининг жисмоний соғлиғи тўғрисида айтган экан. Мен Худога мурожаат қилдим:
—Иблис қандай қилиб қавмбоши Джекнинг қалбини шикастламоқчи?
Бу сафар Худо менга жавоб берди:
— Иблис қавмбоши Джекнинг юрагини унинг набиралари орқали шикастламоқчи.
— Уларнинг қайси бири орқали, Худойим? — деб сўрадим, ўша зоҳоти қавмбоши Джекнинг уч ёшли набираси Линдси қиёфаси кўз олдимда гавдаланди.
Яхши эсимда: бир куни қавмбоши Джекнинг уйига бордим, мен унинг хотини Ханна билан гаплашмоқчи эдим. Ханна гўдак Линдси билан бирга экан. Ханна мени ошхонага таклиф қилди, биз гапга тушиб кетдик. Ханна билан суҳбатлашарканман, унинг қўлидаги Линдси шодиёна табассумдан ёришиб кетганини кўрдим — унинг кўзлари қарида худди ёп-ёруғ лампочка ёниб тургандай эди. Мен ҳайрат билан унга қараб турар эканман, қайрилиб, қизчанинг бобоси қавмбоши Джекни кўрдим. Джек уйга келиб, бизнинг ортимиздан билдирмай уйга кирган эди. Ханна Линдсини полга қўйган эди, қизча оёғида туриб, бутун вужуди билан бобосининг қучоғига интилди. Қавмбоши Джек Линдсини кўтариб, хурсандликдан кулиб, уни боши узра кўтарди. Унинг биронта набираси билан юз берадиган ҳар қандай бахтсизлик ҳақиқатан ҳам унинг қалбини яралашига бу воқеа мени ишонтирди. Бироқ менга келган «шипшитув» айнан Линдсига тегишли эканига ишонқирамай, қавмбоши Джекнинг ҳамма набиралари учун ибодат қилишга қарор бердим.
Шу ибодатдан кейин хавотирланиб, ҳаммаси тўғрисида эримга айтдим.
— Қандай ўйлайсан, бу тўғрида қавмбоши Джекка хабар берайми? — деб сўрадим.
— Ҳозироқ қўнғироқ қил, — деди эрим.
Мен қавмбоши Джекнинг жамоатхонадаги кабинетига қўнғироқ қилмоқчи бўлдим, чунки Ханнани безовта қилмоқчи эмас эдим (ахир, мен адашишим мумкин). Менинг ибодат тажрибамда бунга ўхшагани ҳали юз бермаган эди, лекин ҳар ҳолда ўзимнинг тахминларимга бу сафаргидай ишончни сезмаган эдим. Мен, Худонинг ҳар қандай топшириғини бажараман, деб қарор қилдим.
«Гап Линдси ҳақида кетаётганига ишонмайман. Эҳтимол, у тўғрида ўйлаётганим учун шу хаёлга бораётгандирман, чунки уни яқинда кўрган эдим, — деб тушунтирдим қавмбоши Джекка. — Аммо ибодат пайтида кўз ёшларимни тийиб тура олмадим. Агар бу ҳақда айтмасам, Худо менга тинчлик бермаган бўларди».
Телефондаги шу суҳбатдан кейин мен хотиржам бўлиб, ўз ишларим билан шуғулланишда давом этдим. Бир неча ҳафта ўтди, мен бу воқеа тўғрида тамоман унутиб юбордим. Аммо бир куни қавмбоши Джек менга юз берган воқеани айтиб берди.
«Сизнинг қўнғироғингиздан кейин набираларим учун, жумладан, Линдси учун ибодат қилгани бутун оиламни тўпладим. Набираларимиз учун бутун оиламиз билан ибодат қилганимиздан кейин орадан бир неча ҳафта ўтди. Лекин ҳар доим уларнинг хавфсизлиги учун ибодат қилишда давом этдик, унчалик қаттиқ хавотир бўладиган жойи ҳам йўқ эди, — деб ҳикоя қилди қавмбоши Джек. — Бу ноябрь ойида юз берган эди. Рождество яқинлашиб келарди, мен гаражни тартибга келтирмоқчи бўлдим. Уйимизга Скотт ва Бекки (Линдсининг ота-оналари) учала болаларини олиб келганларида, мен ишимни деярли тугатиб бўлган эдим. Скотт менга ёрдам бериш учун гаражда ушланиб қолди, Бекки эса Ханна билан кўришиш учун болаларини олиб уйга кириб кетди. Шундай бўлдики, Линдси қандайдир тарзда улардан ажралиб, кўчада қолди.
— Гаражнинг катта, кенглиги автомобиль корпусига икки ярим марта келадиган дарвозаси пружинаси бузилган эди, шунинг учун дарвозани қозиқ билан тираб қўйган эдик, — деб гапини давом эттирди қавмбоши Джек. — Мен гаражни йиғиштириб бўлдим. Эшикни беркитишдан олдин ҳаммаси жойида эканига ишонч ҳосил қилиш учун ичкарига кўз ташладим, кейин гараж эшигини тираб турган қозиқни суғурдим. Бу баҳайбат эшик шарақ-шуруқ қилиб беркилишга тайёр бўлган лаҳзада қаёқдандир Линдси пайдо бўлиб қолди. У бурчакдан чиқиб, баҳайбат дарвоза остида пайдо бўлиб қолди, агар бошига тушса мажақлаб ташлайди».
Қавмбоши Джек бир лаҳзада ёпилаётган дарвоза томонга ўзини ташлабди ва дарров қозиқни жойига қўйишга улгурибди, Линдсига ўзини отиб, қўлидан ушлаб тортиб олибди. Қавмбоши Джек титраб-қақшаб, кўзларига ёш тўлибди.
«Қандайдир мўъжиза билан дарвозани қулашдан ушлаб қолдим, — деб ҳикоя қилди у. — Бир лаҳзада юз берган воқеани англаб етдим. Қўрқиб кетган Скоттга қараб, шундай дедим: “Мана, Худо бизни нима учун огоҳлантирган экан!» Тасаввур қиласанми, кейин биз Худога қанчалар ҳамду сано қўшиқларини айтдик! Ибодатга илҳомлантириш учун Худо бизга Муқаддас Руҳни юборган экан. Баъзан бундай огоҳлантиришлар одамларни ниҳоятда қўрқитади, лекин Худо қилаётган ишлардан биз қўрқмаслигимиз керак. Унинг «шипшитув»лари — лаънат ёки юз берадиган кулфатлар тўғрисида огоҳлантирмоқчи бўлган хабарлар аломати эмас. Самовий Ота бизнинг ҳаётимизда қандайдир бахтсизликларни режалаштирмайди, лекин Унинг Муқаддас Руҳи душман тайёрлаётган ҳужумлар тўғрисида огоҳлантиради. Шуни тушуниб, Худонинг ҳузур-ҳаловати, донолиги набирамни қутқариб қолишим учун ҳамма шароитларни тайёрлаганига заррача шубҳаланмайман”».
Агар ўша куни эрталаб Муқаддас Руҳ менга амр этганидай, қавмбоши Джек ва унинг оиласи учун ибодат қилмаганимда, ўшанда қавмбошига қўнғироқ қилмаганимда ва булар ҳақида айтмаганимда, агар унинг бутун оила аъзолари ибодат қилмаганларида, Худо билади — нималар бўлиши мумкин эди. Бошқа одамларнинг бахтсизлиги учун биз айбдормиз деб айтмоқчи эмасман, чунки биз улар учун ибодат қилмаймиз, аммо шунга ишончим комилки, баъзан Худо маълум нарсалар тўғрисида ибодат қилишимиз учун астойдил бизга даъват қилади. Афсуски, айримларимизгина Худони эшитиш мумкинлигига ишонамиз, Унинг даъватига хайрихоҳлик билдирмаймиз.
«Исо, осмондаги бутун ҳокимият Меникидир, деб айтган эди. У хочда ўлим ва тана устидан ғолиб келди, — деб тушунтирди қавмбоши Джек. — У зулмат кучларини оёқлари остига ташлади, аммо Унинг айтишича, агар биз ёвузликни Унинг оёқлари остида
Ибодат — бу фол очиш, диний хурофот ва куч-қудратимизни такаббурлик билан намойиш қилиш эмас. Ҳақиқатан, одамлар ибодат қилганларида, нимадир юз беради, аммо ўша нимадир фақат Худонинг қудрати орқали юз беради. Одамлар ҳатто олдиндан огоҳлантирилган бўлсалар ҳам, ибодат қилмаганлари туфайли уларнинг ҳаётида кўпинча ёмон ҳодисалар юз беради. Биз ибодат қилишимиз учун Худо диққатимизни тортади.
Худо сизга «шипшитганда», уни эътиборсиз қолдирманг: балки У ибодат қилинглар, деб буюраётгандир. Муқаддас Руҳдан, нима қилишим керак, шуни кўрсат, деб сўранг.
Муаммолар катта, биз эса кичик бўлганимизда…
Қачонлардир сиз ҳам, мен ҳам шундай ўйласак керак: «Бу оламнинг муаммолари шунчалик каттаки, мен бор-йўғи кичкина одамман. Худодан бундай нарсаларни сўрашга мен ким бўлибман? Мен ким бўлибманки, дунё кризисини ҳал қилишда менинг ибодатим нимани ҳам ўзгартира оларди?»
Агар қачонлардир шундай фикр каллангизга келган бўлса, мен сизни руҳлантириб қўяй. Сиз буюк Худога хизмат қиляпсиз. Сизни ибодат қилиб ҳал қилишингиз лозим бўлган муаммонинг ҳажми қўрқитмаслиги керак. Майли, улар
«Ибодат васийлигининг имкониятлари қанчалар кенглигини кўпчилик одамлар ҳатто тасаввур ҳам қила олмайдилар, — деб тушунтиради қавмбоши Джек. — Сиз оддий одамга, бошқа мамлакатларнинг одамлари учун ибодат қилишинг мумкин, деб айтсангиз, бу ғоя унга кулгили бўлиб туюлади, унинг ибодати бирон нарсани ўзгартиришига ўзи ишонмайди. Кўпчилик одамлар ибодатнинг қудратини ва аҳамиятини тасаввур қила олмайдилар. Улар ибодатда аллақандай мистик, самовий, қандайдир кўринмас кучни чақирадиган ва озод қиладиган нарсаларни кўрадилар, бу кучлар ҳавода истиқомат қилади, одамни ўраб олиб, унга қандайдир «позитив таъсир» кўрсатади, деб ўйлайдилар.
Аммо Муқаддас Китобда айтилган ва Исо бизни
Биз учун катта далда бизнинг ёлғиз эмаслигимиздир. Мен ҳал бўлиши учун ўзим ибодат қиладиган улкан муаммолар олдида қанчалик кичикина бўлмайин, ўзимга зарур бўлган энергияни оламан, мен билан бирга минглаб, ҳатто миллионлаб масиҳийлар ибодат қиляптилар деган фикр мени мустаҳкамлайди.
Кичкинадан бошлаш мумкин деган нарса ҳам менга дадиллик бахш этади. Бугуннинг ўзида бутун олам учун ибодат қилишга киришув шарт эмас. Бутун Ғарбий ёки Шарқий ярим шар учун ибодат қилиш асло талаб этилмайди. Ўзингизга яқин бўлган нарсадан ибодатни бошлашингиз мумкин: биронта мамлакат, шаҳар ёки бир гуруҳ одамлар учун ибодат қилишдан бошлаш маъқул. Бевосита ўша одамлар, шаҳар ёки мамлакат билан боғлиқ нарсалар учун ибодат қилинг. Муқаддас Руҳдан, менга ёрдам бер, деб сўранг, чунки «Илоҳий Руҳ бизнинг заифлигимизга мадад бериб туради. Чунки биз қандай ибодат қилмоқ кераклигини билмаймиз. Лекин Илоҳий Руҳнинг Ўзи ифода қилиб бўлмас оҳ-нолалар билан биз учун Худо олдида шафоат қилади» (Рим. 8:26).
Қавмбоши Джек бизга бир воқеани ҳикоя қилиб берган эди. У қавмбошилик хизматини бошлаганига биринчи ҳафта бўлганда, чоршанба кунги ибодат йиғинида бор-йўғи олтита одам иштирок этди. Ибодат вақти келганда, қавмбоши Джек бу кичик гуруҳ аъзоларидан, илтимосларингизни айтинг, деб таклиф қилди.
— Келинглар, Гватемала халқи учун ибодат қиламиз, у ерда зилзила бўлиб ўтди-ку, — деб таклиф қилди бир эркак.
— Бўпти, лекин конкрет нима тўғрисида ибодат қиламиз? — деб сўради қавмбоши Джек.
Ўртага жимлик чўкди. Ҳамма унинг саволи устида ўйланиб қолди.
—«Худойим, Гавтемала халқига ёрдам бер» деган гапдан бошқа Худога яна нима деб айтишимиз мумкин? — деб мурожаат қилди қавмбоши Джек йиғилганларга.
Бир одам шундай деди:
— Келинглар, ўз яқинлари ўлимидан азоб чекаётганлар учун ибодат қиламиз.
—Ҳамма жабр кўрганларга тиббий ёрдам кўрсатилиши учун ибодат қиламиз, — деди бошқаси.
— Барча зарур нарсалар (дори-дармонлар, кўрпа, озиқ-овқат) у ерга вақтида етиб бориши учун ибодат қиламиз, — деди учинчиси.
— Худодан, ўша одамларга ёрдам беришимиз учун нима қилишимизни бизга кўрсат, деб Худодан сўраймиз, — деди кимдир.
— Шу зилзила туфайли одамлар Худога қарши исёнкор бўлиб қолмасликлари, аксинча, Унга ёрдам сўраб мурожаат қилишлари учун ибодат қилайлик, — деди яна кимдир.
Гуруҳ ҳамма таклифларни муҳокама қилиб,бу мамлакат учун бир неча ибодат кечиримини ишлаб чиқди. Шундан кейин янгиликлар дастурида зилзиладан зарар кўрган районда врачлар қилаётган ишлар тўғрисида хабар бердилар. Бундан ташқари, мамлакат ҳукуматининг фаол ишлаши сабабли тартиб ўрнатилди ва табиий офатнинг фожиали оқибатлари анчагина камайтирилди. Вақт ўтиши билан ибодат гуруҳи раҳмдилликни ўрганди: ҳар ким Гватемала халқи учун шахсан нима қилиб бера олиши тўғрисида фикр юрита бошлади. Кўпчилик пул берди, хайрия ташкилотларига озиқ овқат маҳсулотлари юбордилар. Қавмбоши Джек ўз жамоасининг аъзоларини рағбатлантириб, Гватемалага ёрдам сифатида Қизил Хоч жамияти сўраган буюмларни — консерва, кўрпа-тўшак, кийим-кечакларни олиб келишга даъват қилди. Одамлар зудлик билан ёрдам тўғрисидаги даъватга «лаббай» деб жавоб бердилар.
Қавмбоши Джек ўз қавмини катта муаммоларни ҳал қилиш тўғрисида ибодат қилишга ўргатганда, уларни муҳим бир нарсани тушунишга — шунчаки «Худойим, Гватемалага ёрдам бер», деб айтиш оз эканига, конкрет ибодатни ифода этишга ва ўз ибодатларининг мавзусини аниқлашга ўргатди. Қавм ўз ибодатларига жавобни кўриб, имонда мустаҳкамланди.
«Ишончим комилки, Худонинг мақсади тўғрисида ибодат қилишга тайёр одамлар пайдо бўлганда, У кутади, — дейди қавмбоши Джек. — Сиз: “Ахир, ибодат қилишнинг ўзигина етарли эмас”, деб айтасиз. Бу тўғри. Мен ҳеч қачон
Агар Масиҳдаги имонлилар ўзларини заифман деб ҳисоблашни бас қилиб, ҳар куни бир неча дақиқа ибодатда васийлик қиладиганларнинг қаторига қўшилсалар эди, тасаввур қилинг: қанчалар кўз кўриб, қулоқ эшитмаган кучлар озод бўларди, қанчалар қудратли тўлқин ер юзи бўйлаб оққан бўларди, бугун етиб бормаган жойларга етган бўларди!
Сизни ҳеч қачон муаммонинг ҳажми безовта қилмасин, Худо сизни шу муаммолар учун ибодат қилишга даъват этяпти. Худо сиз томонингизда бўлгани учун биронта душман сизнинг ибодатингиз олдида бардош бера олмайди.
Ҳаракатларимиз беҳуда туюлганда
Ўйинчи тўпни олиб, гол уришга тайёргарлик кўраётган вазият футбол ишқибозларига[5] таниш. Лекин бирдан унинг олдида рақиб команданинг ўйинчиси пайдо бўлади ва ундан тўпни тортиб олиб, ҳамма режаларини йўққа чиқаради. Тўп эгалланди, тўпни эгаллаган футболчи тўпни ўз дарвозасидан
Васийлик ибодатининг ҳаракат механизми ҳам шундай. Ҳар қандай одам — у сизми ёки менми — ўйинга киришиб, унинг боришини ўзгартиришимиз мумкин. Сиз билан биз ташаббусни қўлга олиб, ибодат туфайли ғалаба қилишимиз мумкин.
Бир воқеа эсимда. Қавмбоши Джек бизга, Колумбиянинг Богота шаҳридаги миссионерлар ниҳоятда оғир вазиятга тушиб қолганлар, улар бизнинг ибодатимизга муҳтождирлар, деб қолди. Гап шундаки, Боготада афсунгарларнинг Бутунжаҳон съезди ўтказилиши режалаштирилган экан. Миссионерлар, Худо бунга йўл қўймасин, деб ибодат қилинглар, дея илтимос қилдилар. Ўша куни кечқурун қудратли ҳарбий кампания бошланди. Дастлаб ибодат қийин борди, чунки руҳий оламда бизнинг ибодатимизга кучли қаршилик сезилиб турарди. Аммо биз Худони шарафлаганимиз сари, зулмат чекинаверди.
Бир неча кундан кейин миссионерлар бизга қўнғироқ қилиб, юз берган воқеани айтиб бердилар: афсунгарлар белгиланган вақтда йиғилишибди, кутилмаганда қаёқдандир отелда асаларилар — тўдаси пайдо бўлибди. Улар шунчалик тезлик билан ва катта миқдорда бутун отелга тўлиб кетибди, уларни бартараф қилиш имконини топа олмабдилар. Қанчалик ҳаракат қилсалар ҳам, улар ҳеч нарса қила олмабдилар. Эҳтирослари жўшиб кетибди, аммо съездни бекор қилишга тўғри келибди. Бу воқеани қавмбоши Джек шарҳлар экан, Муқаддас Китобдан қуйидаги оятни келтирди: «Икки Амор шоҳини ваҳимага солиб, арилар галаси сингари қувдим. Буни сизлар қиличу камонларингиз билан қилмадингиз» (Ёшуа 24:12). Илгари у бу оят устида ўйлаб ҳам кўрмаган экан, бу вазиятда эса Худо ибодатга худди ўшандай мўъжизани кўрсатди.
Мана шу оддий, аммо чуқур мазмунга йўғрилган мўъжиза бизнинг ишончимизни мустаҳкамлаганини унутмаймиз. Бу мўъжиза яна бир марта шуни исботладики, Худо учун имконсиз нарса йўқ. Биз ҳар доим ҳам ибодатларимизга жавобларни кўра олмаймиз, чунки муаммоларни ҳал қилиш учун Худонинг кўп вариантлари бор, биз эса буни тасаввур ҳам қила олмаймиз.
Худо, ҳамма халқлар Менга ишониб, нажот топсин, дея
Ўзингизни вазият қурбони деб ҳисобламанг.
Қавмбоши Джек бизга,
«Дунёда кўп воқеалар юз беради, аммо Худо буларни режалаштирмаган, — деди қавмбоши Джек. — Буларнинг ҳаммаси инсоният гуноҳкорлигининг оқибатидир. Мен Худонинг режасига азалдан кирмаган гуноҳ сингари фалокат тўғрисида айтмаяпман. Аммо буларнинг ҳаммасини атрофимизда кўрамиз, ўзимиз ҳам бизга боғлиқ бўлмаган, шунга қарамасдан ҳаётимизга салбий таъсир этадиган вазият ҳукмронлиги остидамиз. Аммо юз берган вазиятдан чиқиб кетишга уринсангиз, Худо сизни тасодифан танламаганини тушуниб оласиз. Сиз ибодат қилишни бошлаб, Худонинг қуроли бўласиз, унинг ёрдамида сиз тушиб қолган вазият ўзгариши мумкин».
Мен бир кичкина мисол келтирмоқчиман, бу мисол ёрдамида биз ўзимизни воқеаларнинг тасодифий гувоҳлари эмас, балки Худонинг шериги деб ҳисоблашимиз кераклигини билиб оламиз. Мен шу бобни ёзаётганимда, деразам ортида — уйимдан тахминан 20 метр нарида қўшнимнинг участкасида қуйидаги воқеа юз бермоқда. Қўшним баланд дарахт устида ўтириб, қуруқ шохларни арралаяпти, унинг арраси ҳаддан ташқари қаттиқ ғинғиллаяпти.
Бугун эрталабки куним тинч бўлди, энди мен хотиржам, ғалвасиз ўз хаёлларимга чўмишим мумкин. Аммо энди иш столимга ўтириб, ёза бошлаганимда, арра овози мени сескантирди. Жаҳлим чиқаётганини сездим. Жаҳлим чиққани қўшнимдан эмас эди, у шунчаки ўз ишини қилди, холос. Лекин мен шундай ўйладим: «
Юз берган вазиятдан, аниқроғи, Худодан норози бўлиб, ғазабланиб, оҳ-воҳ қилдим. Шу пайт Муқаддас Руҳ юрагимни тақиллатди. Бошқалар учун қандай ибодат қилиш кераклиги тўғрисида ёзаётганим учун васийнинг ҳаётида бирон нарса тасодифан юз бермаслигини эслашим керак эди. Чамаси, ўша лаҳзада Худо ёзаётган бобимга айнан мос келадиган синовни менга юборган, шекилли.
«Бўпти, Худойим, Сен менга айтмоқчи бўлганларингни тушундим», деб ўйладим ва дарахт устида ўтирган одам учун ибодат қила бошладим. Мен Худодан, бу одамнинг арраси синиб қолмасин, у дарахтдан йиқилиб тушмасин, деб сўрадим. Мен унинг ҳаёти ва нажот топиши учун ибодат қилдим. Мен у учун ибодат қилганим сари, арранинг ғинғиллашидан пайдо бўлган ғазабим йўқола борди. Кейин мен шундай ўйладим: «Балки, бу одам китобимни ёзишим учун асло ҳалақит бермаслиги мумкин, эҳтимол, мен
Худо Ўз васийлари сифатида бизни турли вазиятга солади ёки ҳаётимизга қандайдир нарсаларни олиб киради, токи биз улар учун ибодат қилайлик. Вазиятга ибодатимиз орқали аралашувимиз кераклигини вақтида тушунишимиз учун эътиборли бўлайлик.
Алоҳида тиришқоқлик билан ибодат қилишни ўрганганимизда
1990-йилларнинг охирида 2000 йилда дунёда юз бериши кутилаётган фалокат тахминлари тўғрисида китоблар пайдо бўлди. Бу китобларда айтилишича, инсоният бошига ақл бовар қилмайдиган кулфатлар тушади. Нима учун? Бу одамлар нима ҳақда гапирганларини билмаганлари учунми? Мен бундай ўйламайман. Менимча, муаллифлардан баъзилари ҳақиқатан, воқеаларнинг бориш эҳтимоли тўғрисида ваҳий олганлар, бу китобларни ўқиган ёки шунга ўхшаш башоратларни эшитган кўпчилигимиз, Худо бундай даҳшатли фожиаларга йўл қўймасин, деб ибодат қилганмиз.
1999 йил давомида ҳар ҳафта бизнинг ибодат гуруҳимиз яқинлашиб келаётган кулфатлардан қутулиш учун тўхтовсиз ибодат қилди. Менга таниш кўп имонлилар ҳам бу тўғрида ибодат қилдилар. Кўп жамоатлар ҳам ибодат қилдилар. Албатта, бу ҳақда ишонч билан гапириш қийин, аммо мен, ўшанда одамлар юз бериши
Одамлар ибодат қилганлари сабабли илгари башорат қилинган қанча фожиалар юз бермади? Биз сон-саноқсиз марҳаматларга эгамиз, имонлиларнинг васийлиги туфайлигина ўзимиз миқдорини билмайдиган сон-саноқсиз кулфатлардан ҳимоя қилинганмиз.
«Ибодат Худога етиб боради ва ўзгаришлар юз бера бошлайди, — тушунтиради қавмбоши Джек. — Муқаддас Китобда айтилган: «Солиҳ одамнинг зўр бериб қилган илтижоси кучли таъсирга эгадир» (Ёқуб 5:16). «Зўр бериб қилинган» — «алоҳида тиришқоқлик билан айтилган» деган маънони англатади. «Зўр бериб қилинган» илтижо инсон қалбининг эҳтиросли шижоатини тақозо қилади, бу қалб ўз вазифасини англайди ва шундай дейди: «Ер юзида менинг маълум мақсадим бор!» Шундай қилиб, Худо
Қавмбоши Джек бизни дунё халқлари учун тиришқоқлик билан ибодат қилишга ўргатган эди. Исо айтган эди: «Менинг уйим ҳамма халқлар ибодат қиладиган уй деб аталгай» (Марк 11:17). Шу боис қавмбоши Джекнинг орзуси жамоатимизнинг бутун дунё халқлари учун ибодат қилганларини кўриш эди. Бошида бу топшириқ қўлимиздан келмайдигандай туюлди. Аммо у, ҳар бирингиз биттадан мамлакатни танланг, деб маслаҳат берганда, энди уддасидан чиқамиз, деб қарор қилдик.
Менинг хаёлимга Жанубий Африка Республикаси (ЖАР) келди, мен шу мамлакатда тўхтадим. 1968 йили мен бу мамлакатда ўша пайтда машҳур бўлган вокал группада таркибида уч ҳафта бўлиб, Дурбанда, Кейптаунда, Йоханнесбургда концерт берган эдик. Ўша пайтда бу республикада ирқий камситиш сиёсати авжига чиққан эди. Бу шунда кўринардики, ҳамма одамлар икки гуруҳга — «оқлар» ва «оқ эмас»ларга бўлинган, бу иккала ирқ бир-биридан дистанцияни сақлашлари шарт эди. Бизни, «оқлар» ва «оқ эмас»ларни битта бинога тўплаб концерт бериш тавсия этилмайди, қотиллик юз бериши, катта хавф-хатар бўлиши мумкин, деб огоҳлантирганлари учун ҳар бири гуруҳ учун турли жойларда концерт беришга рози бўлган эдик.
Кейптаунда бизнинг шарафимизга уюштирилган тантанали нонушта пайтида мен доктор Кристиан Барнард билан учрашиш бахтига муяссар бўлдим. У яқинда дунё бўйича биринчи марта юракни кўчириш операциясини муваффақиятли ўтказган эди. Ана шу ажойиб ва инқилобий воқеа муносабати билан юрак хасталиги туфайли ўлимга маҳкум бўлган кўп одамлар тирик қолиш имкониятига эга бўлдилар.
Ўртамиздаги суҳбат қисқа, норасмий вазиятда бўлиб ўтди. У, гуруҳингиз яна қаерларда концерт беради, деб қизиқди, шаҳарлар номини аниқлаб олди. Мен унга, ирқчилик қоидаларига кўра турли жойларда концерт беришимизга тўғри келади, дедим унга. У АҚШда ўқиганини ва у ерда яшаганини билардим, бу одам бизнинг концертларда одамларни ажратиш фактларига муносабатим билан менинг афсус чекаётганимни тушунади, деб умид қилдим. У ҳақиқатан ҳам ҳаммасини тушунди ва бу мамлакатдаги вазиятнинг хусусиятларини тушунтириб берди.
«Оқ эмас»лар мамлакатдаги аҳолининг 75 фоизини ташкил қилади, — деди у. — «Оқлар» эса озчиликни — 25 фоизни ташкил қилади. Ирқчиликни бир зарб билан йўқотиш мумкин эмас, чунки бундай ҳолатда дарё-дарё қон оқади. Буни фақат тинч йўл билан йўқотиш мумкин, аммо унгача жуда узоқ”.
Унинг сўзлари ҳақлигини бир ҳафтадан кейин билдим, ўшанда биз турган шаҳарда фожиа юз берибди. Биз бу фожиага гувоҳ бўлмадик, лекин маълум вақтдан кейин батафсил тафсилотини эшитдик.
Бу шаҳарда «оқ эмас»ларни иш жойига олиб борадиган поездларни «оқлар» бошқарар экан. Ўша куни платформада, одатдагидай навбатдаги поездни кутиб бир талай одам турган экан. Локомотив станцияга яқинлашиб келаётиб, «оқ эмас»лардан бирини тасодифан босиб кетибди ва у ўша зоҳоти жон берибди. Бир зумда «оқ эмас»лар оломони «оқ» машинистни кабинадан тортиб чиқариб, тилка-пора қилиб ташлабди. Манзара ниҳоятда қўрқинчлик бўлибди. Паровоз қозони портлаб кетиши учун бир томчи кифоя эканини ҳамма тушуниб турарди.
Ўша воқеа мени қаттиқ ҳаяжонга солди, ҳатто йиллар ўтгандан кейин ҳам ЖАРда ирқчилик муаммосини тинч йўл билан ҳал қилиш учун ибодат қилиш истаги менда пайдо бўлди. Ҳаётимда ташриф буюрган энг чиройли мамлакатлардан бири ҳам ана шу ЖАР эди. У ердаги одамлар, тери рангидан қатъий назар, олийжаноб, хушмуомала эдилар, аммо ўзлари яшашлари мажбур бўлган вазиятдан азоб чекардилар, айни пайтда Худонинг марҳаматига эҳтиёж сезардилар, фақат Худонинг марҳамати уларга эркинлик олиб келиши мумкин эди.
Мен бу муаммони ҳал қилиш учун доимо ибодат қилишни бошлашим билан, ЖАРга келган пайтларимда яна бир хотира хаёлимда аниқ гавдаланди. Гарчи бу лавҳани илгари ҳам тез-тез эслаган бўлсам-да, бу сафар менга алоҳида аҳамиятга эга бўлиб кўринди. Бу воқеа мен билан яна гуруҳимизнинг икки аъзоси Яхши Ният бурнига экскурсияга борганимизда юз берган эди. Бу жой Кейптаундан унча узоқ бўлмаган жойда — Африка қитъасининг энг жанубий нуқтасидаги жойлашган экан. Биз денгиз қирғоғидаги қояга тирмашиб чиқдик, қаршимизда ажойиб манзара гавдаланди. Кун ажойиб, тип-тиниқ, куёшли эди.Сув тепасида турар эканман, икки океан — Атлантика ва Ҳинд океани туташган жойни кўрдим. Бир томондаги сув кўм-кўк, иккинчи томондаги сув эса зангори. Икки рангдаги сувнинг ажралиб турган линияси аниқ кўриниб турарди. Манзара мафтункор эди. Сувнинг улуғворлигидан руҳ кўтаринки. Мен иккала томондан бирига ўз хайрихоҳлигимни билдиришим қийин эди: иккала томон ҳам ажойиб!
Мен бу мамлакат учун ибодат қилганимда, яна фикран ўша манзарани кўрдим, фақат энди янгича манзарада — икки океаннинг қўшничилигида кескин ирқий фарқлар рамзи ифодаланарди. Сув рангига кўра ажралиб турган иккала океан ҳам тинчгина яшаяпти. «Худойим, шундай қилгинки, бу икки гуруҳ одамлар ана шу икки улуғвор океан сингари тинч, ажойиб равишда яшайверсин», — деб ибодат қилдим мен.
Бу ҳақда миллионлаб бошқа масиҳийлар ҳам, жумладан, ЖАРнинг руҳан кучли имонлилари ҳам ибодат қилганларини биламан. Шунинг учун бир неча йилдан кейин ирқчилик системаси қулагандан кейин, масиҳийларнинг тиришиб қилган ибодатларига жавобан мўъжиза юз берганини биламан. Мен ҳам ниҳоятда хурсанд эдим, чунки қилган ибодатларимга кўра, Худо қилган буюк ишда менинг ҳам ҳиссам борлигини ҳис қилиб турардим.
Сиз ҳам шунга ўхшаш ҳиссиётни бошингиздан кечиришингизни истайман. Худо дунёвий муаммоларни ҳал қилиши учун қилган ибодатларингизга жавобан фаолият кўрсатишини сиз ҳам шодлик ва ҳаяжон билан ҳис қилишингизни истайман. Сиз қаерда яшаманг, Худо ер юзида қиладиган ишларда иштирок эта олишингизни тушунишингизни истайман.
Ҳозирги олам бизнинг ибодатларимизга ниҳоятда муҳтож. Руҳий жанг тўхтамаяпти, балки аксинча, аланга олиб, қизиб кетяпти. Худо, жангчиларимнинг биргаликдаги ибодати бу оламга ҳозир келаётган кризисга жавоб бўлсин, деб Ўз армиясини жангга кўтаришни истайди. Албатта, бизнинг ибодатларимиз Худонинг ражаларини ўзгартира олмайди ёки олдиндан белгиланган режаларни барбод қилмайди, аммо олдиндан белгиланган бу ҳодисаларни амалга ошириш вақтини билиш ҳеч кимга берилмаган. Бордию бу яна юз йил амалга ошмай тураверса-чи? Вақти-вақти билан шундай туюлади: олам қияликдан шунчалик тезлик билан юмалайдики, биз бирон нарсани ўзгартиришга ожизмиз, бизга ҳеч нарса қолмаяпти, Раббийнинг қайтишини кутиб, ёмон кунларга тайёрланяпмиз. Агар заминдаги ҳаётимиз давомида Раббий келмаса-чи? Агар бугун ибодат қилишни бас қилсак, йигирма йилдан кейин оламнинг аҳволи қандай бўлади? Бирон нарсани ўзгартириш ҳокимияти бизда бўлганда, одамларнинг азобларини кузата оламизми? Биз шуни ёдда тутишимиз керакки, оламда кўрқинчли ҳолатлар пайдо бўлмасин, бу тўғрида ҳеч ким ибодат қилмаса, бу ҳолатлар янада даҳшатли бўларди.
Шунинг учун бугунги кунда қавмбоши Джек ва мен Бутунжаҳон ибодат гуруҳининг аъзолари ҳисобланамиз (www.worldprayerteam.org),сиз ҳам шу гуруҳнинг аъзоси бўлинг, деб таклиф қиламиз. Мен илгари эслатган Президент ҳузуридаги Ибодат гуруҳидаги сингари, бизнинг гуруҳимизга кириш бирон нарса билан чегараланмаган. Ҳар бир қўшилган одам ҳафта давомида конкрет ибодат эҳтиёжлари тўғрисида хабардор қилинади. Бу айниқса дунё аҳамиятига эга бўлган кризис даврида муҳим. Кейинги пайтларда кундалик реалликка айланган. Бугун Интернет — оммавий ибодат йиғинини ташкил қилишда ягона усул. Буни бир лаҳзада қилиш мумкин. Шундай қилиб, биз Бутунжаҳон ибодат йиғинини фаоллаштириш имкониятига эгамиз.
«Худо доимо Ўз хоҳиш-иродасига мувофиқ фаолият кўрсатади, — дейди қавмбоши Джек. — У қудратли Эгамиз, У маъқул келган нарсани қила олади. Аммо У қудратини Ўз Ўғлининг гуноҳ ювиш миссияси ва Муқаддас Руҳ хизмати билан чеклади, Муқаддас Руҳ хизмати Ўз Ўғли орқали нажот топган Жамоат орқали амалга ошади. Адашмайлик: Худо бизга Ўзининг хоҳиш-иродасини очяпти, бунга мувофиқ, У бу оламда қилишни истайдиган нарсаларни биз қувонч билан қабул қилишимиз керак. У бизни ибодатга даъват қилмаслиги мумкин эди, агар ибодат Унинг режасига кирмаган бўлса ва Унинг мақсадига мос бўлмаса. Муқаддас Руҳ томонидан илҳомлантирилган васийлик ибодатлари одамларга янги ҳаётга умид инъом қилади.
Биз йиғинларимизда ибодат қилган мамлакатлардан бири Уганда эди. Бу мамлакат тепасида шафқатсиз диктатор Иди Амин турганда, у ватандошларидан ярим миллионини қириб ташлади. Бу мамлакатда шафқатсиз террор ҳақидаги хабарлар бизни Худога қизғин ибодат қилишга, Худодан, Аминни Сен ҳокимиятдан четлаштиргин, Уганда халқига Муқаддас Руҳингни ёғдиргин, деб илтижо қилишимизга мажбур этди. Бу мамлакатнинг масиҳийси ҳаёти қимматга тушди. Бугунги кунда Уганданинг 90 фоиз аҳолиси, яъни 24 миллион одам масиҳийдир. Бу мўъжиза! Бизнинг тинимсиз ибодатимиз беқиёс самара келтирди.
Ўзимиз яшаётган олам учун ибодатга якдил бўлиб турганимизда, биз бу лаҳзада ибодат қилишни билмайдиган одамлар билан бирга иблисга қарши турамиз. Бизга ёвузлик пойдеворини таг-томири билан бузиш куч-қудрати берилган. Биз яқинларимизни севамиз, йиғлаётганлар билан бирга йиғлаймиз, одамларни Исо Масиҳга олиб келамиз. Одамларни нажотга эриштириш, шифо бериш, умид бағишлаш, тинчлик ва шодлик ато қилиш қўлимиздан келади. Биз Худонинг қўлидаги қурол бўламиз, бу қурол билан у одамларнинг қалбини чертади, биз учун имконсиз вазиятни ўзгартиради. Агар биз биргаликдаги ибодатимизнинг чинакам маъносини тўғри тушунсак, ҳар биримиз бу ишга ўз ҳиссамизни қўшувимиз мумкин.
Шундай экан, биз нимани кутяпмиз?
Худойим, менга шундай ишонч ато қилгинки, менинг ибодатларим бутун оламда Масиҳдаги биродарларим ва сингилларим ибодатлари билан бирга ер юзидаги одамларнинг ҳаётини ўзгартирсин. Мен қайси мамлакат учун ибодат қилишим кераклигини ҳар куни ўзимга кўрсат. Бугун мен ______________________ учун ибодат қиламан. Менбу мамлакатнинг ҳукумат бошлиғи __________________ учун ибодат қиламан, шунингдек, бу мамлакатнинг халқи учун ибодат қиламан, токи ______________________Худойим, Сенинг сўзларингдан биламанки, Сен шоҳларни кўтарасан ва уларни туширасан (қаранг: Дониёр 2:21). Сендан сўрайман: адолатсиз ҳукмдорларни ва диктаторларни ерга уриб ташла. Уларнинг ўрнига солиҳ ва ҳалол йўлбошчиларни қўй. Мана, мен кимларни назарда тутяпман:______________________________________
Шундай қилгинки, улар тўғри йўлга тушиб олсинлар ва Худодан қўрқадиган бўлсинлар, ёки уларни лойиқ одамлар билан алмаштир, токи бу мамлакатнинг одамлари тинч яшасин. Ҳақиқат ишлари билан — тинчлик, адолат самараси билан асрлар давомида хотиржамлик ва хавфсизлик бўлади (қаранг: Ишаё 32:17).
Худойим, менга уйларингни кўрсат, сўқмоқларингни ўргат. Мени Ўзингнинг ҳақиқатингга йўналтир, чунки Сен менга нажот берадиган Худосан (қаранг: Забур 24:4-5). «Эй Худо, халқлар Сени мадҳ қилсин, Жамики халқлар Сенга ҳамду сано айтсин. Халқларни Сен одиллик ила ҳукм қиласан, Замин узра элатларга йўлбошчилик қиласан, Севинсин халқлар, шодланиб қўшиқ айтсин» (Забур 66:4-5).Дунё халқлари тинчлик ҳамкорлиги учун бирлашувлари учун ёрдам бер. Мен (уруш бораётган ёки оммавий тартибсизликлар юз бераётган мамлакатлар номини айтинг) мамлакатлар учун ибодат қиламан. Бу мамлакатларга тинчлик ато этгин.
Сендан сўрайман: Масиҳга эргашганларнинг ҳаммасини ҳимоя қилгин. Сохта динлар тўрларини йиртиб ташла, бу динларга эътиқод қиладиган одамларни халос қил. Мен (Раббийни билишга муҳтож бўлган халқлар учун ибодат қилинг) ибодат қиламан. Ҳамма мамлакатнинг раҳбарларига ва шу мамлакатларга Ўзингнинг Руҳингни ёғдир. Уларга Ўзинг тўғрингдаги ҳақиқатни очгин. Сен (мамлакатлар ёки регионлар номини айтинг) _____________________миссионерларни, воизларни масиҳий ташкилотлар ишчиларини юборишингни сўрайман.
Масиҳ Танасининг аъзоларини илҳомлантир, токи улар Сенинг Буюк Топшириғингни бажарсинлар: улар бутун олам бўйлаб юриб, ҳамма жонзотларга Инжилни ваъз қилсинлар (қаранг: Марк 16:15). Миссионерлар, хизматчилар одамларга Сен ҳақингдаги ҳақиқатни, улар учун Сен нима қилганингни очишлари учун юбор. Уларга Ўзингнинг Руҳингни ёғдир, улар қашшоқларга хушхабар айтишлари учун ёғ суртгин, улар ғамга тўла қалбларни шифолашлари учун, асирларга озод бўлишни ваъз қилишлари учун, кўрлар кўришлари учун юборгин, эзилганларни озодликка чиқаришлари учун уларга ёрдам бер (қаранг: Лука 4:18). Хизматчиларингни таъқиблардан ҳимоя қил. Улар ҳамма халқларга таълим бериш учун борганларида, улар билан бирга бўл (қаранг: Матто 28:19). Уларга бунинг учун керакли ҳамма нарсаларни бер.
Раббим, Сен оламнинг нурисан, мен Сени ер юзидаги ҳамма халқларнинг Ҳукмдори деб эълон қиляпман. Сенинг нуринг зулматда нур сочишини ва зулмат нурни қамраб ололмаслигини биламан (қаранг: Юҳанно 1:5). Сенинг нуринг тоабад нур сочиб туришини ҳам биламан. Ер юзида Ўзингнинг Шоҳлигингни ўрнат, шуҳратинг ҳақи-ҳурмати, бу оламни ўзгартиришинг воситасида нуринг таралиши сабабли биз — Сенинг болаларинг халқ бўлишимизга ёрдам бер. Исо номи билан ибодат қиламан.
Сизнинг ибодатларингизни таъсирчан қиладиган Муқаддас Китоб оятлари
Тила, халқларни сенга мулк қилиб бераман, Ернинг тўрт томони сеники бўлади.
Тўхтанг, билинг, Мен Худоман, Халқлар орасида Мен юксалгайман, Ер юзида Мен юксалгайман.
Эгамиз барча халқлар устидан юксалган, Унинг шуҳрати самолардан ҳам буюкдир. Эгамиз Худога ким ўхшайди?! У юксакда тахт қурган. У самога, ер юзига эгилиб, қарайди.
Эгамиз ер юзидаги ҳаммани кузатиб туради, Унга содиқ бўлганларга У куч-қудрат беради.
Қара, бугун Мен сенга халқлар ва шоҳликларни қўпориб, йўқ қилишга, вайрон қилиб, ағдаришга, бунёд этиб, палак ёздиришга изн бердим.
Еслатмалар
1
«Янги аср» — синкретик оккультизм оқими гуруҳларининг умумий номи. «Янги аср»нинг гуллаган даври ХХ асрнинг 70-йилларига тўғри келади. Ҳозирги пайтда «Янги аср» беш мингга яқин турли оқим ва мазҳабларни бирлаштиради —
2
Муқаддас Китобнинг русча Синодал таржимасида: «Мен қайтиб келгунча, бу пулларни айлантириб ишлатинг». —
3
Уотергейт (Watergate) инглиз тилидан сўзма–сўз “Сув дарвозаси” деб таржима қилинади –
4
Нима бўлса, бўлар (
5
Гап Америка футболи ҳақида бормоқда —