Мазкур китоб илоҳиёт бўйича дарслик эмас. Аммо бу китобни ўқиб, илоҳиёт асослари ҳисобланган ва ҳар бир масиҳий билиши керак бўлган асосий тушунчалар тўғрисида тасаввурларга эга бўласиз.
Роберт Спраул
МАСИҲИЙЛИК ТАЪЛИМОТИ АСОСЛАРИ
Муқаддима
Ҳар бир масиҳий — илоҳиётчидир. Биз доим Худони ва Унинг таълимотини ўрганиб борамиз. Ҳар бир масиҳийни ҳам том маънода профессионал еки академик илоҳиетчи деб айта олмаймиз, бироқ бу тўғрими еки йўқми, бундан қатъий назар, биз ҳаммамиз илоҳиетчимиз. Балки бу доим ҳам тўғри эмасдир. Бутрус ўзининг иккинчи мактубида бидъатчиларни Худонинг халқига катта зарар келтираетгани ва Раббийни ҳақоратлашаётгани ҳақида огоҳлантиради. Улар биз учун ҳам хавфли, чунки илоҳиет одамлар ҳаетининг барча жабҳаларига тааллуқлидир.
Муқаддас Китобнинг таъкидлашича, инсон қалби қандай бўлса, одамнинг ўзи ҳам шундай бўлади. Бир қарашда бу фикр ғалати туюлади. Балки бу ерда бирор жумбоқ мавжуддир? Балки қалб эмас, онг назарда тутилгандир? Одатда фикрларимиз онгимизга асосланади, ҳис-туйғуларимиз эса қалбга. Шундай экан,
Инсон ишонч Рамзини яхшилаб едлашни ва дин назариясидан «беш» баҳо олишини, бироқ ўзи нопок ва уятсиз ҳает кечиришини биз жуда яхши биламиз. Биз тўғри назарияни ед олишимиз ва нотўғри ҳает кечиришимиз мумкин. Тақводор ҳает кечириш учун дин ҳақидаги назарияни билишнинг ўзи кифоя қилмайди. Лекин барибир диенатли ҳает кечириш учун дин назариясини билиш керак. Агар шундай бўлмаса, ҳақиқат нималигини
Ҳеч бир имонли диний назариясиз қаноат ҳосил қилмайди. Шунинг учун ҳам ҳар бир имонли — дин назариясининг пешвоси. Демак, масала дин назариясида эмас экан. Бу таълимотнинг мавжудлиги ўз-ўзидан зарур бўлган факт. Ҳамма гап диний таълимотнинг
Ушбу китоб расмий дин таълимоти ҳақидаги дарслик эмас. Бу китоб оддий масиҳийларга мўлжалланган бўлиб, Масиҳийлик ақидасига киришнинг асосий назариялари ҳақида. Муқаддас Китоб таълимотини тушуниш учун аввалам бор кўникма хосил қилиш керак. Шунинг учун ушбу китоб ўқувчига энг муҳим ва асосий бўлган, ҳар бир инсонга мўлжалланган Муқаддас Китобдаги кўникмаларни ўргатади.
Ҳар бир кўникма қисқа, лўнда ва конспект шаклида берилган. Ҳар бир бобнинг охирида эътиборингизга Муқаддас Китобга асосланган изоҳлар берилган бўлиб, улар таълимотни схематик баен билан тўлдиради ва жонлантиради. Барча таълимотлар содда, шу билан бирга, асосли баен этилган. Содда бўлганда ҳам сийқалашиб кетмаган. Бир неча бетда мен Худонинг ҳар бир таълимоти моҳиятини очиб беришга ҳаракат қилдим. Аслида бу йўналишдаги изланиш камида бир неча жилд китобга жой бўлиши мумкин.
Ушбу китоб билан танишиб чиққач, сиз Худо таълимоти соҳасидаги мутахассис бўлмайсиз. Фақат Худо таълимотига асосланган асосий кўникмалар ҳақида тушунча хосил қиласиз. Ишончим комилки, бу китобни ўқиб чиққанингиздан кейин сизда Худо Каломини чуқурроқ ва батафсил ўрганишга қизиқиш пайдо бўлади. Бу эса бутун умрга чўзиладиган машғулотдир.
Мазкур китобни яратиш фикрини бергани учун Tyndale нашриетининг ходими Уэнделл Холига, қўлёзма чоп этилишида кўрсатган ердами учун Донне Макга ва нашрда ўз ердамини аямагани учун Дейвид Фриландларга миннатдорчилигимни билдираман. Муҳаррирлик қилгани учун ўғлим Р. Ч. га ҳам ташаккур билдираман.
Кириш
ХХ асрнинг 80-йилларида Америкадаги Гэллап институти америкаликлар ҳаётига диннинг таъсирини ўрганиш бўйича катта тадқиқот ишларини олиб борди. Мазкур тадқиқот натижалари асосида турли жураналлар маълум хулосалар чиқариб, журналхонларга янада табиийроқ хулосалар тўғрисида хабар берди. Аммо маълумотларнинг катта қисми кенг ёйилмади. Шундан кейин Жорис Гэллап йиғилган маълумотларни
Тадқиқотларимизнинг натижалари ҳайратда қолдирадиган бўлиб чиқди. Энг яхши нуқталари деб қуйидагиларни айтиш мумкин: 1) олтмиш миллиондан ортиқ америкалик ўзини, имонли одам, деб ҳисоблайди; 2) жуда кўп америкалик, Муқаддас Китоб — Худонинг Каломидир, деб ишонади.
Аммо юқорида тасдиқланган маълумотларга қарамай, шуниси тамомила шубҳасизки, америкаликлар, ҳатто
Аммо нима бўлганда ҳам, шундай бўлиши мумкинми? Шу лаҳзада хаёлимизга ўша жавоблардан бири келади. Балки «мен масиҳийман», деганлардан кўпчилиги алданаётгандир ёки хато гапираётгандир? Аммо ҳеч бўлмаганда, бу одамларнинг ярми ҳақиқатан юқоридан туғилган бўлса, бизнинг давримизда Америка мисли кўрилмаган даражада руҳий уйғонишни бошидан кечирди, деб айтишимиз керак. Бу уйғониш машҳур Буюк уйғонишга қараганда, бир қадар кенг миқёслидир.
Агар шундай уйғониш ҳақиқатан юз берган бўлса, ундай ҳолда нима учун биз яшаётган жамиятга унинг таъсири тўғрисида гувоҳликлар оз? Чамаси, миқёсига кўра ақл бовар қилмайдиган уйғониш ҳеч қандай ўзгариш пайдо қилмайди, шекилли. Бундай уйғониш бутун масиҳийлик тарихида ҳали юз бермаган ажойиб ўзгаришларга олиб келиши керак эди. Демак, бу уйғониш — мутлақ уйдирма, сохталикдан бошқа нарса эмас. Чинакам Муқаддас Китоб ишончи шу тариқа «уйғонмасдан» қолиб кетди, шекилли.
Мазкур аномалияга[1] бошқа — янада кўтаринки руҳдаги қарашларни таклиф қилиш мумкин. Биз жамиятга уйғонишнинг таъсирини кузата олмаймиз, чунки бу ҳақда гапиришга жуда эрта. Юқоридан туғилган миллионлаб одамлар ҳанузгача руҳий гўдаклик ҳолатида қолиб кетяптилар. Улар руҳий етукликка эришганларида, биз албатта атрофимиздаги имонга келмаганлар оламига уларнинг таъсири самарасини кўрамиз.
Ҳозирги жамиятнинг қадриятлари тизими шаклланишига ўсмирлар кучли таъсир кўрсатади, бу гапимга қўшилаверинг. Бироқ ўсмирларнинг таъсири билан ёши катта, айниқса, ҳокимият тепасида турган ёки обрўли одамлар бу оламга таъсирини қиёслаш мумкин эмас. Гўдаклар эса жамиятнинг маданий қадриятлари шаклланишида ҳеч қандай роль ўйнамайдилар. Улар очлик ҳиссини бошдан кечирганларидагина, «бер»деб талаб қилган йиғиси эшитилади. Оила аъзолари ёки жамоатчилик вакиллари маслаҳат сўраб гўдакка келмайдилар, чунки улар ривожланишнинг бу босқичига етиб келмадилар, ҳали ҳаётий тажриба орттирмадилар. Оилада ёки жамиятда ҳамма эътироф этган раҳнамо бўлиш учун етукликка ва доноликка эришиш керак.
Умид қиламизки, руҳий гўдаклик ҳолатидаги имонлилар руҳан ўсиб, етук масиҳийлар бўладилар. Улар ўзларининг оилаларига, жамиятга, бутун мамлакатга ва атрофини ўраб турган оламга жиддий таъсир кўрсатишга лаёқатлидирлар. Аммо унгача ҳали узоқ. Эҳтимол, ҳеч қачон бўлмаслиги мумкин. Ҳақиқий руҳий жонланиш ва янгиланиш юз бериши учун баъзи қаршиликларни бартараф қилиш лозим. Масиҳийлар буни тушунишлари жуда муҳим.
Қуйида масиҳийлар руҳий етукликка етиша олмаслигига оид ўнта сабабнинг қисқача тафсилоти берилади. Мен бу сабабларнинг ҳар бирини алоҳида-алоҳида санаб ўтаман ва уларга таъриф бераман.
1-сабаб: Муқаддас Китобдаги, болалардай ишонинг, деган даъватни нотўғри тушуниш
Баъзи масиҳийлар давраларида: «Болаларча соддалик билан ишонинг», деган Муқаддас Китобдаги даъват руҳий идеал даражасигача етказилди. Бу эса ишончнинг Муқаддас Китобдаги маъносини тамомила бузиб кўрсатади. Янги Аҳд ҳақиқатан болаларча содда ишончни яхши фазилат деб айтади. Исо шундай деган эди: «Сизларга чинини айтайин: ким Худонинг Шоҳлигини бола каби қабул қилмаса, унга ҳеч киролмайди» (Мк. 10:15).
Аммо бу нима дегани? Исо «болалардай» деб айтган ифодани қиёслаш деб айтиш мумкин. Бу қиёслаш табиий. Болалар ота-оналарига, ота-оналарининг сўзларига ишонганлари сингари, биз ҳам Худога, Унинг сўзларига ишонишимиз керак. Боланинг ҳаёти ота-онасининг ғамхўрликларига ишониш лаёқатига боғлиқ. Агар бола қизиқиб, оловни ушлаб кўрмоқчи бўлса, ота ёки она дарров бунга таъсир кўрсатиб, бундай экспериментларни таъқиқлайди. Бундай вазиятда иссиқлик энергиясининг хусусиятларини тушунтириб ўтиришга имкон йўқ. Акс ҳолда бундай изоҳу тушунтиришлар ёш болага тушунарсиз бўлиб қолган бўлар эди.
Лекин бола улғайган сари, аста-секин ота-оналарининг ўгитларига ишонмай қўяди, уларнинг йўл-йўриқларига итоат этмайди. Кўп ўтмай, ўсмир тақиқларнинг сабабини тушунтириб беришни талаб қилади. Кейин эса очиқчасига итоатсизликка ўтиши мумкин.
Худо Шоҳлигида бундай итоатсизликка ўрин йўқ. Худонинг болалари Самовий Ота олдида болаларга хос иззат-ҳурматни доимо сақлашлари, айни пайтда Унга мутлақо ишонишлари керак. Айнан шундай муносабат сўзсиз ишончни англатади. Худо тўлиқ ишончга лойиқ. Аслида Унга ишонмаслик — бефаросатлик ва аҳмоқликдир. Худо ишончга сазовор. Етук масиҳий ҳеч қачон болалардай ишончни йўқотмайди.
Бироқ
Вақт нуқтаи назаридан сизлар аллақачон муаллим бўлишингиз керак эди. Аммо сизларга яна Худо каломининг илк асосларини ўргатишга эҳтиёж бор. Сизларга қаттиқ озиқ эмас, сут керак. Сут билан овқатланадиган ҳар бир киши эса ҳали чақалоқ, солиҳлик каломида ғўру тажрибасиздир. Қаттиқ озиқ эса камолотга етганларга, яъни туйғулари яхши ва ёмонни фарқ этиш малакасига эга бўлганларга хосдир.
Янги Аҳд бизни руҳий етукликка интилишимиз учун даъват қилади. Ҳаворий Палус айтади: «Мен бола бўлганимда, бола каби гапирар, бола каби фикр қилар, бола каби муҳокама қилар эдим. Вояга етгач, болаликни қолдирдим» (1 Кор. 13:11). Биз нимада гўдак бўлиб қолишимизни ва нимада етукликка интилишимиз кераклигини ҳам кўрсатади: «Биродарлар, ўй-фикрда болалардек бўлманглар. Аксинча, ёмонликка нисбатан чақалоқ бўлиб, фикрлашда эса баркамол бўлинглар» (1 Кор. 14:20).
2-сабаб: Илоҳиётга шубҳа билан қараш олдидаги қўрқув
Масиҳийлик субмаданиятида илоҳиётга тамомила ишончсизлик кўрсатилади. Кўпинча илоҳиётга нисбатан бўлган бу ёқтирмаслик илоҳиётчиларнинг ўзларига нисбатан бўлган ёқтирмаслигидан келиб чиқади.
Машҳур инглиз воизи Ж. В. Лэнгмид Кэссерли
Асло шубҳа йўқки, Америкадаги кўплаб диний семинариялар ишончсизлик қўрғонига айланган. Болалар «масиҳийлик» коллежларидан тамомила шубҳа ва ишончсизлик билан қайтиб келганларида, ота-оналар кўпинча эсанкираб, довдираб қоладилар. Болалар шубҳа ва ишончсизликни ўзларининг профессорларидан юқтирадилар. Натижада оддий имонлилар кўпинча илоҳиётга сотқинларча муносабатда бўлаётган олимларга қуйидагича таъсир кўрсатадилар: «Агар бу фанни ўрганиш шундай оқибатга олиб келадиган бўлса, ҳечам керак эмас».
Аҳмоқона илоҳиёт ҳам мавжудлиги тўғрисида ҳеч ким тортишгани йўқ. Шубҳасиз, талаба илоҳиёт фани билан боғлиқ бўлган жиддий изланишлар жараёнида албатта Муқаддас Китоб ҳақиқатига шубҳа остидан қарайдиганларга тўқнаш келади. Шунинг учун ушбу усул билан имонсиз илоҳиётчилар қандай қилиб бўлса-да, масиҳий илоҳиётга ишонмаётганларини ўзларича оқлашга ҳаракат қиладилар ва буни намоён этадилар.
Бироқ илоҳиётга ишончсизлик билан қараш нима учун ҳозирги масиҳий ўқув юртларида бунчалик кенг тарқалиб кетганлигига таажжубланишнинг кераги йўқ. Исонинг ердаги ҳаётида Унинг энг асосий душманлари дин пешволари, руҳонийлар бўлганлигини бир эслаб кўринг-а. Илоҳиётчилар Исо даврида Унинг илоҳиётига нафрат билан қарардилар. Ва агар биз ишончсиз, ёлғон илоҳиётга учраб қолмаслик учун ўзимизни илоҳий ва диний таълимотдан умуман олиб қочсак, биз маънавий қашшоқликка йўл қўйган бўламиз. Унда биз ўзга авлоднинг сотқини бўлиб қоламиз. Илоҳиётни рад этиш — Худони англашни рад этиш демакдир. Масиҳийнинг бундай қарорга келишга ҳаққи йўқ.
3-сабаб: Халос бўлиш учун Масиҳни Худойим деб айтиш зарур эмас, деган гапни нотўғри тасаввур қилиш
Бундай тасаввур — бу қадимий антионизм[4] бидъатининг замонавий шакли. Бу нуқтаи назарга қўшилганларнинг ўйлашича, кунларнинг бирида сиз, Исога юз бураман, деган қарорга келдингиз ва гуноҳкордай Унга ибодат қилдингиз. Исони ўзингизнинг Нажоткорингиз деб тан олдингиз, ана энди Уни Раббий сифатида қабул қилмаслигингиз ва Унга итоат этмаслигингиз мумкин. Бидъатчилар тарафдорларининг фикрича, масиҳий ҳеч қандай қонун билан боғланмаган.
Масиҳий устозлар орасида Масиҳни, ўз Нажоткорини Раббий деб очиқчасига тан олмасликка даъват этувчилар умуман йўқ, ёки жуда кам. Қайтанга улар тана бўйича масиҳийлар деб аталганларни тобора маънавий юксак ва итоатли бўлишга ишонтирадилар. Аммо улар халос бўлиш учун албатта Масиҳни Раббимиз деб тан олишимиз кераклигини негадир тушунтирмайдилар. Бундан ташқари, улар, нажот топиш учун бунга эҳтиёж йўқ, деб таъкидлайдилар. Айнан шулар каби одамлар «тана бўйича» масиҳийларни дунёга келтирадилар.
Шунга ўхшаш антиномизмларни Американинг Инжил жамоатларида тарқалиши мисли кўрилмаган даражага етди. Ушбу мавзуга оид музокаралар ҳозирги вақтда нажот топиш учун Масиҳга бўйсуниш кераклигини инкор этмоқдалар.
Яқинда бир қавмбоши ўзининг жамоатига келадиган бир ёш йигит ҳақида сўзлаб берди. Бу йигит жамоатга келишдан ташқари наркотик моддаларини қабул қилар ва турли аёллар билан зино қилар экан. Қавмбоши уни тўғри йўлга солишга ҳаракат қилибди, йигит бўлса қуйидагича жавоб қайтарибди: «Ҳаммаси жойида. Мен тана бўйича масиҳийман, холос».
Муқаддас Китобга асосан масиҳий бўлиш — бу Масиҳнинг издоши бўлиш демакдир. Бироқ шогирд — бу «ўқувчи». У Масиҳ мактабига борган. Ўқувчи, бир сўз билан айтганда, ўқишга, таълим олишга ва Худонинг амрларини бажаришга даъват қилинади.
4-сабаб: Янги роҳиблик
Роҳиблик ҳаракати жамият тарихида бу дунёдан кетишни мадҳ этарди. Монастирга йўл олаётган одамлар ахлоқсиз жамиятнинг зарарли таъсиридан ўзларини олиб қочишарди. Монастирлар маънавий покликка интилаётган одамлар учун самовий макон эди.
Монастирларга кетишни аҳд қилганларнинг кўпчилиги у ерда ибодат қилиб, Худога хизмат қилиш билан ҳаёт кечирмоқчи эдилар. Бошқалар учун эса монастир якка яшашга қулай имконият эди. Замонавий рохиблик классик рохибликдан ўзининг илоҳий тадқиқотларга берилувчан эмаслиги билан фарқ қиларди.
Мен янги масиҳийлик ҳақида сўз юритганимда, баъзи бир Инжилга ишонувчиларни бу дунёдан «кетиш» ғояларини назарда тутганман. Бундай одамларнинг нафақат тутган йўли ҳақида, балки уларнинг ҳаёт тарзи ҳақида ҳам айтяпман. Дунёдан бу тарзда воз кечиш оддий ҳаётий югур-югурлардан воз кечиш эмас, балки ундан ҳам юксакроғи назарда тутилган. Бу имонлилар ҳар қандай масиҳий учун Масиҳ гувоҳлигини намоён этиб турган дунё билан ҳеч қандай алоқа қилишни истамайдилар. Бундай масиҳийлар ўзларининг эътиқодига гувоҳ сифатида биродарларининг тор доираси билан кифояланадилар. Улар «Инжилга ишонувчилар» тоифасига киритилмаган одамлар билан атайлаб алоқа боғлашдан воз кечадилар.
Айнан шу туфайли менинг масиҳийлик ҳаётимнинг иккинчи йилини эслашимга тўғри келди. Ўша пайтда мен коллежнинг иккинчи босқич талабаси эдим. Кунларнинг бирида ғарбий фалсафа дарсида бирдан ҳаяжонланиб кетганимни ҳис қилдим. Профессор муқаддас Августин қаламига мансуб эссе тўғрисида лекция ўқирди. Лектор шундай усталик билан Раббийнинг характерини тушуниш учун мутлақ янгича ёндашиш йўли орқали менда катта қизиқиш уйғотди. Мен барча ёш масиҳийлар каби ўз имонимни мустаҳкамлашга интилардим. Августин ва унга ўхшаш ижодкорларнинг асарларидан ўзим учун зарур бўлган ёрдамни олиш имконияти туғилганини мен англаб етдим.
Мен Муқаддас Китобни тадқиқ қилиш ўрнига ўз мутахассислигимни ўзгартириб, диққатимни фалсафага қаратишга қарор қилдим. Шундан кейин инжилшунос биродарларим ҳар томондан мени таъқиб қила бошлашди. Менинг «муртадлигимдан» дўстларим даҳшатга тушишди. Яхши ниятлар билан улар доимо Муқаддас Китобдан бир парчани менга сабоқ бўлсин деб келтиришарди: «Эҳтиёт бўлинглар, ҳеч ким фалсафа ва қуруқ сафсаталар билан сизларни аврамасин…» (Кол. 2:8).
Дўстларимнинг бундай ҳатти-ҳаракатларидан мен хафа бўлдим. Мен Худо ҳақидаги ўз тушунчаларимни торайтириш учун эмас, балки кенгайтириш ниятида фалсафага мурожаат қилган эдим. Тўғри, менинг ҳозирги мутахассислигим Муқаддас Китобни тадқиқ қилиш бўлмаса ҳам, бироқ мен ушбу Китобнинг ҳақиқат эканлигига шубҳам йўқ эди. Қолаверса, мен фалсафа билан шуғулланиб Муқаддас Китобни мутолаа қилишни ташлаб қўйганим йўқ. Мени бир нарса ажаблантирарди: қандай қилиб ҳеч нима билмаган нарсага «қизиқиб» кетиш мумкин экан? Номасиҳий фалсафа билан шуғулланиш мени янада Муқаддас Ёзувларга эътиқод ва катта ҳурмат билан қарашга мажбур қилди. Шу билан бирга, фалсафа масиҳийлар учун жуда зарур бўлган апологетика — маддоҳлик[5] масалаларини тушунишимга ёрдам берди. Биз атрофдаги оламни мажусийларга эҳсон қилиб қолдиришимиз мумкинлиги олдин ҳеч қачон менинг хаёлимга ҳам келмаган экан.
Тор доирада биродарлар билан яккаланиб олиш нафақат маданиятни шакллантирувчи онг ва ғоялар соҳасидаги нодонликка, балки илоҳиёт соҳасида ҳеч нарсани билмасликка олиб келар экан. Яккаланиш имон, эътиқод кучли эканлигидан далолат бермасдан, қайтанга уларнинг йўқлигини акс эттириб берарди.
Бундай яккаланиб олишнинг охири ҳалокат билан тугайди. Дунёдан узоқлашиб кетар эканмиз, биз мағлубият кетидан мағлубиятга учрайверамиз. Америка маданиятининг дунё бўйлаб оммавийлашиб кетаётганлигини кўриб, дўппини четга суриб бош қашлаймиз. Яна бу қандай содир бўлди экан, деб ҳайрон ҳам қоламиз.
5-сабаб: Баҳслашув олдидаги қўрқув
Шубҳасиз, илоҳиёт турли баҳс-мунозараларга сабаб бўлади. Илоҳиётни ўрганиш жараёнида мунозарали саволларнинг пайдо бўлиши оддий ҳол. Биз ҳаммамиз бирдамликка ва тинчликка интиламиз. Муқаддас Китоб ҳар қандай баҳс-мунозараларни, зиддиятларни, тортишувларни ва ўзгаларнинг фикрига қаноат қилмаслигимизни қоралашини ҳам жуда яхши тушунамиз. Биз беозорликда, мўминликда, сабр-қаноатда ва сахийликда изҳор бўладиган Муқаддас Руҳ мевасини намоён қилишимиз керак.
Қолаверса, биз шундай ўйламиз: баҳс-мунозаралардан, зиддиятлардан ўзимизни тийсак ва ўз ҳаётимизда Руҳ мевасини намоён қилсак, демак, биз илоҳиётни ўрганишдан умуман воз кечишимиз керак бўлади. Америкаликлар қуйидаги мисраларни айтишни яхши кўришади: «Ҳеч қачон дин ва сиёсатни муҳокама қилманг». Бу аксиоманинг[6] тасдиқ даражасига кўтарилиш сабаби шундан иборатки, диний ва сиёсий масалаларни муҳокама қилиш ойдинлик киритиш ўрнига, баҳсни янада қизитиб, оловлатиб юборади. Илоҳиёт борасидаги тортишувлардан келиб чиққан турли гина-қудратдан, сеҳр-жодуларга берилишдан, оммавий қувғинлардан ва ҳаттоки халқлар ўртасидаги урушлардан жуда чарчадик.
Аммо барибир илоҳиётни ўрганиш жараёни ҳақиқатдан ҳам турли баҳс-мунозаралар билан бирга ўтади. Бу ҳақда Жон Стотт
Биз
Манфур мунозаралар тортишаётган томонларнинг илоҳиётни яхши билганларидан юзага келмасди. Аксинча, уларнинг илоҳиёт соҳасидаги билимлари жуда саёз эди. Чамаси, улар принципиал масалалар ва имонлиларни бир-биридан ажратиб юбормаслиги керак бўлган муҳим фурсат ўртасидаги фарқни англашолмаяпти. Биз қуйидагича принципга асосланамиз: «Заиф, юзаки билимлар жуда хавфли». Айнан билими саёз илоҳиётчи-талабалар жанжалкашлиги ва майдагаплиги билан ажралиб туради. Айнан чаласавод илоҳиётчилар ашаддий жанжалкаш бўлиб етишадилар. Одам қанчалик илоҳиётни чуқур ўрганса, қайси масалаларда жавоб қилишни ёки кўнгилчан бўлишни, қайси масалаларда эса ўз нуқтаи назарини исботлашга уриниш кераклигини шунчалик яхши тушунади.
6-сабаб: Асримизнинг иррационал руҳи
Менинг ўйлашимча, биз ҳозирда олдингига қараганда бениҳоят интеллектга қарши кайфиятлар кучайиб кетган масиҳийлик тарихи даврида яшаяпмиз. Мен академик, технологик ва илм соҳасига нисбатан бўлган душманларча муносабатларни назарда тутганим йўқ. Интеллектга нисбатан душманларча муносабат деганимда, мен
Биз ҳар қандай оқилона ва асосли нарсаларга қарши чиқиш даврида яшаяпмиз. Экзистенциал[8] фалсафанинг таъсири ҳамма жойда намоён бўляпти. Биз ҳис-туйғуларга бериладиган кишиларнинг миллатига айланиб қолганмиз. Бу ҳатто тилда ҳам акс этган. Менинг талабаларим кўпинча ёзма имтиҳон ишларида қуйидагича ёзадилар: «Мен бунинг нотўғрилигини ҳис қиляпман…» ёки «Менинг ҳис қилишимча, бу шундай эмас…». Мен
Масиҳийларнинг эътиқодида онг, юрак сингари, биринчи ўринда туради. Бундай баёнот яққол парадокс[9] бўлиб кўринади. Қандай қилиб икки ҳар хил тушунчалар биринчи ўринни бўлишиб олиши мумкин? Шубҳасиз, биринчи ўринда иккисидан фақат биттаси туриши мумкин. Икки ҳар хил тушунчаларнинг биринчилиги ҳақида гапирганимда, мен тамомила ҳар хил икки соҳадаги биринчиликни назарда тутяпман.
Қалб
Лекин менинг юрагим пок бўлиши учун
Худо Ўзини китоб орқали очиб беради. Китоб сўзлардан иборат. Китобда тушунишнинг имконияти бор маънолар мужассам. Албатта, ақл бовар қилмайдиган сиру асрорлар ҳам мавжуд. Лекин Худо ҳақиқатининг мақсади шундан иборатки, онгимиз билан тушунганимиз юрагимизни забт этишга қодир. Илоҳиётга манфур муносабатда бўлиш — Худонинг Каломига нафратли, жирканч муносабатда бўлиш демакдир.
7-сабаб: Дунёнинг васвасалари
Жон Беньяннинг «Пилигримнинг самовий юртга саёҳати» асаридаги масиҳий жаноб Дунё Донишмандининг[10] маслаҳатига қулоқ тутиб, илк бор ҳақ йўлдан ёмон йўлга кирди. Жаноб Дунё Донишманд Сохта Илоҳиётчи деб номланган бўлса-да, аммо унинг «доно» маслаҳати айнан сохта илоҳиётга асосланган эди.
Дунё ташвишлари бизни васвасага солишини биз тушунамиз. Васваса бизни ҳис-туйғулар уммонига, кайфсафога дучор этиб, бизлардан манфаатпараст, мазахўр ва шунга ўхшашларни яратади. Дунёнинг энг катта васвасаларидан бири бу — ҳозирда Америка жамиятида оммалашган ҳақиқатга бўлган қарашларнинг бўлинишидир.
Аллан Блум ўзининг
Аристократ табақаларида кенг тарқалган интеллектуалга қарши кайфиятлар масиҳийлар доирасига ҳам кириб борди. Ва айтиш мумкинки, у имонлиларни ҳам қамраб олди. Инжил масиҳийлари катта хурсандчилик билан зид, қарама-қарши фикрларни, мантиқсиз ва бир-бирини рад этадиган илоҳиёт назарияларини бажонидил қабул қиляптилар.
Шуни таъкидлаш керакки, Инжил масиҳийлари буни ва бунга ўхшаш ҳолатни релятивизм ёки субъективизм[13] деб аташмайди. Бу фалсафани диний терминлар билан юзаки беркитиб илоҳийлаштириб юборишди. Кўплаб гносеологик[14] иллатларни «Руҳнинг йўлбошчилиги» билан тушунтиришади. Муқаддас Ёзувлар қатъиян тақиқланган нарсаларни одамлар «Руҳнинг етакчилигида» бажаришади. Муқаддас Китоб тақиқлаган нарсаларни улар бекор қилишади, чунки уларнинг тасаввурига асосланган ҳақиқат — нисбий тушунча. Иррационал зиддиятларни қабул қилиш Худонинг «олий мантиқ илми» изоҳи билан оқланади.
Агар биз Муқаддас Китобни онг ва мантиқ қонунларига асосланиб тушунишга ҳаракат қилсак, шу зоҳотиёқ бизни Аристотель фалсафасининг издошчилари деб айтишади. Бунга сабаб рационализм[15] фалсафасининг кўпинча масиҳийликка душманларча муносабатда бўлишидир. Узоқдан бўлса ҳам рационализмни эслатадиган ҳамма нарсадан биз қочишимиз керак. Масиҳийликнинг асосида ҳақиқат бор, бу ҳақиқатни онг ўз кучи билан очиб бериш имкони йўқ. Бизнинг ўйлашимизча, идрокнинг ўзи шубҳа ва гумон мавзуси бўлиши мумкин.
Масиҳийлик — рацонализм эмас. Аммо у мақсадга мувофиқ таълимот. У ақл бовар қилмайдиган ҳақиқатга эга. Лекин у рационализмдан кичик эмас, аксинча, катта. Худонинг Каломини очиқ-ойдин тушунишга интилиш — бу айб эмас, балки фазилат. Худонинг Каломи иррационал эмас. Одамлар уни ўз ақл-идроклари ёрдамида англашлари учун мўлжалланган.
8-сабаб: Муқаддас Китобни ўрганиш ўрнига ибодат
Муқаддас Китобни ибодат билан ўқиш масиҳийнинг маънавий ўсишига тўсқинлик қилиши мумкинми? Агар бу ҳолат Муқаддас Китобни жиддий ўрганиш ўрнига бўлса, мен қатъий равишда «ҳа» деб жавоб бераман.
Бироқ шуни таъкидлаш керакки, Муқаддас Китобни ибодат билан ўқиш ва уни жиддий тадқиқ қилиш ўртасида унчалик катта фарқ йўқ. Муқаддас Китобни жиддий ўрганиш тадқиқотчидан ўзини тўлиқ Худога бағишлашни талаб этади. Клайв Льюис шундай деган эди:
Қуйидаги китоб эксперимент тариқасида ёзилган. Унинг таржимаси нафақат илоҳиётни ўрганувчилар учун, балки китобхонларнинг кенг оммасига мўлжалланган. Агар бу китоб ўқувчиларда қизиқиш уйғотиб муваффақият қозонса, яна бошқа машҳур масиҳий китобларнинг таржимаси сизнинг эътиборингизга ҳавола қилинади. Қайсидир нуқтаи назардан бу китоб ушбу соҳада биринчилардан эмас.
Ҳар куни ибодат билан ўқиб туриш учун кўплаб қўлланмалар мавжуд. Муқаддас Китобни кунига ўн беш ёки ўттиз дақиқа ўқийдиганлар камчиликни ташкил қилади. Лекин Муқаддас Китобни умуман мутолаа қилмагандан кўра, кунига ўн беш дақиқадан ўқиган маъқул.
Муаммо шундан иборатки, Муқаддас Ёувларни кунига ўқишга ўн беш дақиқа ажратиб, биз Худонинг туб моҳиятини ўлчай олиш қобилиятига эгамиз, деб ўйлаймиз. Бунчалик кам вақт ажратиб, оз предметларни ўрганиш мумкин. Худонинг Каломини чуқур ўрганиш учун жиддий ва шиддат билан ҳаракат қилиш керак. Ибодат билан ўқиш эса — Муқаддас Китобни тадқиқ қилишга жуда катта қўшимча ёрдам бўлади. Бироқ биринчисини иккинчиси билан алмаштириш керак эмас. Ушбу китобда ҳар бир бобнинг охирида мутолаа қилиш учун Муқаддас Китобдан парчалар келтирилган. Бобларда парчаларга берилган шарҳлар эса жиддий тадқиқот бошлашга омил бўла олади.
9-сабаб: Дангасалик
Карл Бартнининг фикрича, тубанликка тушган одамзоднинг энг кўп тарқалган ва асосий гуноҳлари деб манманликни, ёлғонни ва ялқовликни кўрсатиш лозим. Жойлашиш тартиби бўйича Барт ҳақ эди, деб мен айтолмайман. Лекин санаб ўтилган гуноҳлар ҳақиқатдан ҳам жуда жиддий ва Муқаддас Китобда улар ҳақида кўп гапирилган.
Агар биз ўз гуноҳкор табиатимизга кўра ҳақиқатдан ҳам дангасаликка мойиллик сезсак, биз ҳушёр тортишимиз ва бу иллат билан кураш олиб боришимиз лозим. Юқоридан туғилиш тез ва тамомила бизни ялқовликдан қутқаради, деб асло ишонмаслик керак. Биз бирданига ёки дарҳол бекорчиликдан худди манманлик ва ёлғончилик каби қутула олмаймиз.
Масиҳий кўп ва ғайрат билан ишлаши лозим. Бизнинг покланишимиз — бу нафақат Худонинг ҳузур-ҳаловатига эришишимиз, балки кўп ҳаракат қилишимизни талаб этадиган жараён. Худо бизнинг ишларимизга ёрдамлашишга ваъда берган, лекин Унинг ёрдами бизни саботли меҳнат қилиш мажбуриятидан озод қилмайди. «…яна кўпроқ қўрқув ва титроқ билан топган нажотингизни бут қилишга тиришинглар. Зотан Худонинг Ўзи сизларнинг вужудингизда амал қилади, У Ўз мурод-мақсадини адо этишингиз учун сизларда хоҳишни ҳам, ҳаракатни ҳам туғдиради» (Флп. 2:12-13).
Ўз хизматимиз билан биз мукофотга сазовор бўлолмаймиз ёки бизни маъзур кўришмайди. Аксинча, бизнинг меҳнатимиз оқланишимиз кетидан юради. Бу оқланишни биз текинга, эътиқодимиз учун оламиз. Дангаса масиҳийлар ҳеч қачон маънавий етукликка эриша олмайдилар, чунки Худонинг Каломини ўрганишга ўзларини бағишлашни истамайдилар.
Илоҳий хатолар — бу гуноҳдир, деб мен кўпинча ўз талабаларимни ҳайрон қолдираман. Улар хато учун ҳукм қилинмайди, деб ўзларини оқлашга ҳаракат қилишади. Муқаддас Руҳ Ўз ваъдасини бажармагани учун биз Муқаддас Китобни нотўғри талқин қилмаймиз. Балки биз ўз вазифаларимизни бажармаганимиз учун нотўғри талқин қиламиз, деб жавоб берардим мен уларга. Биз Худони бутун вужудимиз билан севмаймиз. Раббий ишларини жон куйдириб тадқиқ қилиш мажбуриятларимизни назарга илмаймиз.
10-сабаб: Итоатсизлик
Маънавий камолотга етишишга ҳалақит бераётган сабаблардан бири итоатсизлик эканлигини алоҳида кўрсатиш жуда ҳам тўғри бўлмаса керак. Чунки барча сабабларда итоатсизликнинг мавжудлиги назарда тутилади. Итоатсизлик юқорида таъкидлаб ўтилган ҳамма сабабларга хулоса тариқасида рўйхатга киритилган.
Биз сиз билан масиҳийлар нима учун илоҳиётни ўрганишдан бош тортишаётганларининг қатор сабабларини кўриб чиқдик. Шу билан бир қаторда Худонинг Каломини ўрганишга одамларни ундаётган ижобий жиҳатлар ҳам мавжуд. Илоҳий ҳақиқатни янада чуқурроқ билишда бизнинг йўлимизга ғов бўлаётган тўсиқларни енгиб ўтишга интилишимиз жуда муҳим.
Инсон тирик Худони англашда қалби иштиёққа тўлиши учун, биринчи навбатда унинг идроки, Худо қандай экан, Унинг хоҳиш-истаги нималардан иборат экан, деб билишга интилади. Одамнинг юрагида ҳозир идрокига келадиган ҳеч нарса йўқ. Инсон қалби ҳис этмаган ўткир илоҳиёт билимдони бўлиши мумкин. Бироқ илоҳиёт қалбни забт этган бўлса-чи, демак, идрок илоҳиётни ўзлаштириб олган.
Масиҳийлик таълимини онг билан идрок этиш — маънавий ўсишнинг мажбурий шартидир. Аммо эътиқодда ўсиш учун бунинг ўзи камлик қилади. Асосий шарт — бу самарали натижага эришиш шарти. Масалан, кислород — ёниш жараёни учун зарур шарт. Лекин фақат кислороднинг мавжудлиги оловнинг келиб чиқишига сабаб бўлолмайди. Шунисига ҳам шукур, агар кислород автоматик равишда ёниб кетадиган бўлса, бу ёруғ оламнинг кули алангадан аллақачон кўкка совурилган бўларди. Шунинг учун ҳам кислород олов учун зарур бўлган шартлардан бири, лекин унинг мавжудлиги — бу оловнинг ёниши дегани эмас. Шундай қилиб, кислороднинг мавжудлиги шарт, лекин ёниш учун унинг ўзи камлик қилгани сингари, бизнинг юракларимиз алангаланиши учун масиҳийлик ақидаларини билиш шарти етарли эмас. Муқаддас Руҳнинг роҳатбахш таъсирисиз билимнинг ўзи, гарчи у тўғри ва ақлли билим бўлса-да, бизни мурдадек қотириб қўяверади.
Илоҳиётни ўрганишга ундовчи иккинчи ижобий жиҳат шундан иборатки, Худонинг Ўзи тадқиқ объекти бўлишига қарамай, бизни масиҳийча таълимотда ўсишимизга даъват этади. Келинглар, ҳақиқатга интилиш учун Павлуснинг сўзларига қулоқ тутайлик ва «…болаликни қолдирайлик» (қаранг: 1 Кор. 13:11). Биз ёмонликка нисбатан чақалоқ бўлишимиз, ўз эътиқодимизни тубига етишда эса баркамол бўлишимиз керак (қаранг: 1 Кор. 14:20). Биз олган билимимиз билан мақтанишни эмас, балки ҳузур-ҳаловатда юксалишни истаймиз. Масиҳийлик таълимотидаги пухта олинган билим — Масиҳда балоғатга етиш негизидир.
Худони англаб ўсиш — улкан бахт ва шарафдир. Бундан биз фақат хурсанд бўлишимиз керак. Бу нафақат шараф, балки бурч ҳамдир. Худо бизни Масиҳ билан тўлиб-тошишимизни амр қилади. Эски Аҳдда Исроилга берилган Худонинг амрини ўқинг:
Эй, Исроил, қулоқ сол, Эгамиз Худойимиздир, Эгамиз ягонадир. Худойингиз — Эгамизни бутун қалбингиз билан, бутун жонингиз билан, кучингиз борича севинглар. Бугун мен сизларга берган амрларни юрагингизда сақланг. Буларни болаларингизга ҳам ўргатинглар, уйда ўтирганда ҳам, йўлда юрганда ҳам, ётганингизда, турганингизда ҳам шулар ҳақида гапиринглар. Буларни қўлингизга белги қилиб боғлаб, пешонангизга нишон қилиб олинглар. Эшигингиз тепасига, дарвозаларингизга ёзиб қўйинглар.
Бу муқаддас амрнинг мақсади — Худонинг берган буйруқларини ва Унинг ҳақиқатини ўрганиш бизнинг бурчимиздир. Буни шошма-шошарлик билан ёки тасодифан бажариб бўлмайди. Худонинг Каломини англаш учун илоҳиётни чуқур ўрганиш лозим.
Шуни эслатиб қўйишим лозимки, илоҳиётни жуда яхши билиш мумкин, фақат биз билимларга асосланиб яшамаслигимиз эмас. Бошқа томондан, тўғри таълимотга эга бўлмай туриб тақводорона ҳаёт кечиришнинг иложи йўқ. Шу маънода илоҳиётни абстракт фандай муҳокама қилиш нотўғри. Бу ҳаёт-мамот масаласи, абадий ҳаёт ва мамот. Ушбу китоб илоҳиёт доирасидаги ҳаёт-мамот масаласида йўл кўрсатувчи қўлланмадир.
БИРИНЧИ ҚИСМ
Ҳақиқат
Илоҳий ҳақиқат
Масиҳий ҳақида билган ҳамма нарсаларимизни бизга Худо очиб берган.
Ўғлим ҳали кичкина экан, биз ҳар йили унинг туғилган кунини нишонлар эдик. Одатий ҳолга айланиб қолган совғани қўлига бериш усулини қўлламай, биз унга беркитиб қўйилган совғалар ичидан ўзига ёққанини танлаб олишни таклиф қилардик. Мен совғаларни ҳар хил жойларга беркитиб қўярдим, масалан, сандиққа, креслони орқасига ёки кароват тагига. Кейин мен ўғлимдан сўрардим: «Хўш, сен нимани олмоқчисан? Менинг чўнтагимдагиними ёки хонтахтанинг тагидагиними?» Энг қизиғи кейин юз берарди. Хонанинг ўртасига биз учта стул қўяр эдик. Стулнинг устида чойшаб билан ёпиб қўйилган совғалар турарди. Битта стул устида кичкина совғача беркитилган, иккинчисининг устида каттароғи, учинчисида эса қўлтиқтаёқ беркитилган эди. Ўғлим етти ёшлигида йиқилиб тушиб, оёғини синдириб олганида шу қўлтиқтаёқдан фойдаланганди.
Тасаввур қилинг-а, ўғлим қаторасига уч йил қўлтиқтаёқ қўйилган стул устидаги «совға» ни танларди! (Табиийки, бу одат ўғлим чойшаб очилганидан кейин қўлтиқтаёқни ўзига ёққан совғага алмаштириб олиш билан тугарди). Тўртинчи йили у ҳақиқий совғаси бор стулни танлашга аҳд қилди. Бу сафар стулнинг устига совғаларни қўйиб бўлгач, мен чойшаб ёпаётганимда қўлтиқтаёқнинг учини сал кўринтириб қўйдим. Ёнидаги стулда энг катта совға беркитилган эди. Озгина очиқ қолган қўлтиқтаёққа кўзи тушгач, ўғлим оқилона ҳаракат қилди. У бу стулни айланиб ўтиб, бошқа стулнинг устида беркитилган совғани танлади.
Ҳаммасидан қизиғи шу эдики, совға қайси стулда беркитиб қўйилганини топиш эди. Бу вазиятда жуда ақлли бўлиш талаб этилмайди, фақат озгина ўйлаб кўриш керак, холос. Лекин чойшабнинг тагида нималар беркитиб қўйилганини билишнинг, шубҳасиз, имкони йўқ.
Бизни Худони билишимиз ҳам худди шундай. Худо ҳақидаги беҳуда гаплар — бу бефаросатларнинг қисмати. Агар ҳақиқатдан Уни билишни хоҳласак, унда биз У Ўзи ҳақида айтган гапларига ишонишимиз керак.
Муқаддас Китобнинг таъкидлашича, Худо Ўзини турли йўллар билан зоҳир қилади. У Ўз шуҳратини табиатда ва табиат орқали кўрсатади. Олдинги пайтларда У Ўзини тушлар ва хаёллар орқали намоён қиларди. Тарихга назар ташлаб биз Унинг фикрлаш қобилиятига эга эканлигини кўришимиз мумкин. У Ўзи илҳомлантирган Ёзувларнинг саҳифаларида Ўзлигини намоён этган. Худо Ўзини намоён қилишининг энг юқори чўққиси — бу Исо Масиҳ. Дунёга Исо Масиҳ инсон образида келди. Илоҳиётчилар бўлса бу ҳодисани Унинг «гавдаланиши» деб аташади.
Муаллиф Ибронийларга Мактубда шундай ёзади:
Худо қадимда бир неча марта ва турли тарзда пайғамбарлар орқали ота-боболаримизга гапирган эди. Охирги кунларда эса У бизга Ўз Ўғли орқали гапирди. Худо коинотни Ўғли орқали яратган ва Уни борлиқнинг вориси қилиб тайин этган.
Гарчи Муқаддас Китобда Худо Ўзини «турли тарзда» намоён этади, деб айтилса-да, биз ҳақиқатни икки тоифага ажратамиз: умумий ва махсус.
Умумий ҳақиқат деб аталишига икки сабаб бор: 1) мазмун жиҳатдан умумийлик ва 2) у ҳамма одамларга қаратилган.
Умумий ҳақиқат бизга Худонинг мавжудлиги ҳақида билим беради. «Самолар Худонинг шуҳрати тўғрисида ваъз айтади», дейди забурчи. Худонинг шуҳрати Унинг ишларида намоён бўлади. Бу шунчалик очиқ-ойдинки, уни пайқамаслик мумкин эмас. Унинг абадий қудрати ва Илоҳийлиги Ўзининг ишларида очиқ кўриниб туради (қаранг: Рим. 1:18-23). Бироқ Худонинг табиатда намоён бўлиши Унинг Ўзи тўғрисидаги бор ҳақиқат, деб айтиб бўлмайди. Бу бизга Муқаддас Китобда айтилган Худонинг Нажоткор эканлиги ҳақидаги билимларни бермайди. Аммо табиатда Ўзлигини намоён қилган Худо — бу Ўзини Муқаддас Ёзувларда намоён қилган худди Ўша Худодир.
Бу ёруғ оламда шундай одамлар борки, улар на Муқаддас Китобни ўқиганлар, на Инжил тўғрисида эшитганлар. Аммо табиат қуёши ер юзидаги ҳамма одамларга ва ҳамма вақт бир хил нур сочиб туради. Худонинг Ўзи ҳамма жойда Ўзи ҳақида гувоҳлик беради. Ёруғ олам ойна сингари ўз Яратувчисининг шуҳратини акс эттириб туради.
Бутун олам — бу Худо учун катта саҳна. У асосий ролни ижро этувчи актёр. Унинг борлиғини тўлиқ беркита оладиган ҳеч қандай чойшаб йўқ. Худонинг ижодига бир назар ташлаб, унинг онаси табиат эмаслигига ишонч ҳосил қилишнинг ўзи кифоя. «Она табиат» деган тушунча йўқ. Ҳаётни бирор кўринишда яратишга табиат ожиз. Табиат ўзича унумсиз. Ҳаёт ато этиш қобилияти табиатнинг Яратгувчиси ёлғиз Худога хос. Табиатни ҳаёт булоғи деб қабул қилиш — яратилганни Яратгувчи билан адаштиришдир. Яратилганларга сажда қилишнинг ҳамма кўриниши — Худонинг нафратини қўзғатувчи бутпарастликдир.
Умумий ҳақиқатнинг кучи туфайли ҳамма одамлар Худонинг мавжудлигини билишади. Атеизм[17] ҳақиқат деб тан олинган тушунчанинг мавжудлигини инкор этади. Мана шунинг учун Муқаддас Китобда қуйидаги сатрларни ўқиймиз: «Аҳмоқ ўз кўнглида: „Худо йўқ“, — дейди…» (Забур 13:1). Муқаддас Китоб атеистларни аҳмоқлар (яъни бефаросатлар) деб айтган фактнинг ўзи уларнинг аҳлоқсизлигидан гувоҳлик беради. Бефаросатлик Муқаддас Китоб тилида ўйлаш қобилиятининг йўқлигини эмас, ахлоқсизлик маъносини билдиради. Доноликнинг боши Худодан қўрқиш бўлса, Худони инкор этиш — аҳмоқликнинг энг юқори даражасидир.
Агностицизм[18] тарафдорлари ҳам умумий ҳақиқат кучини тан олмайдилар. Уларнинг қарашлари атеистларникига қараганда унчалик кескин эмас. Чунки агностиклар Худонинг мавжудлигини тамомила инкор этмайдилар. Уларнинг таъкидлашларича, Худонинг мавжудлигини тасдиқловчи ишончли далиллар йўқ, бунинг аксини ҳам тасдиқловчи исботлар йўқ. Улар хулоса чиқармайдилар ва Худонинг мавжудлиги ҳақидаги муаммони очиқ қолдириш тарафдорлари. Умумий ҳақиқат аниқ эканлиги нуқтаи назаридан агностикларнинг фикрлари, курашаётган атеистлар фикри сингари, Худо учун жирканчдир.
Аммо юраклари ва қалблари очиқ инсонлар учун Худонинг шуҳрати ҳамма нарсада — осмонда сочилган миллиард юлдузлардан тортиб, то энг майда молекулалардан[19] ташкил топган атом заррачаларигача ойдин ва равшан. Биз сиз билан қандай ажойиб Худога хизмат қиляпмиз!
Хулосалар
1. Масиҳийлик — бу ҳақиқат дини.
2. Худонинг ҳақиқати — У Ўзини намоён этишидир. У сир-синоатларни ёпиб турган чойшабни очиб ташлайди, акс ҳолда бу чойшаб Уни англашимиз учун бизга имкон бермас эди.
3. Биз Худони тасаввуримиз орқали англамаймиз.
4. Инсониятнинг бутун тарихи давомида Худо Ўзини «турли тарзда» намоён этган.
5. Умумий ҳақиқат ҳамма одамлар учун берилган.
6. Атеизм ва агностицизм инсонларга маълум ҳақиқатни инкор этишга асосланган.
7. Худони инкор этиш — аҳмоқликнинг чўққиси.
8. Донолик Худодан қўрқишга асосланган.
Муқаддас Китобдан мулоҳаза учун олинган парчалар
Заб. 18:2-15;
Эф. 3:1-13;
2 Тим. 3:14-17;
Ибр. 1:1-4.
Зиддият, сирлилик ва қарама-қаршилик
Замонавий жамиятга турли таълимотларнинг, шу жумладан, «Янги аср» ҳаракати таълимоти, шарқ динлари ва иррационализм фалсафасининг таъсири назария соҳасида кескин бурилишга олиб келди. Тасаввуфнинг янги йўналиши пайдо бўлди. Бу йўналиш сафсатани диний ҳақиқатнинг асосий белгиси сифатида кўкларга кўтарди. Мисол тариқасида дзен-буддизмнинг — «Худо бир қўли билан чапак чалади» назариясини келтириш мумкин.
Бир қарашда бундай фикр чуқур маънога эгадек туюлади. У тасаввуримизга зарба беради, чунки бу бизнинг одатдаги тушунчамизга зиддир. То биз пухта таҳлил қилиб бу қараш ўз моҳиятига кўра нонсенс[20] эканлигини исботлаб бермагунимизча, у сирли ва жозибадор жаранглайверади.
Иррационаллик — бу инсон онгидаги ўзига хос ироданинг йўқлигидир. У тартибсизликка асосланган. Тартибсизлик ҳар қандай ҳақиқат манбаи ва бир вақтнинг ўзида ҳар қандай тартибнинг Яратувчиси билан чиқиша олмайди.
Муқаддас Китоб масиҳийлиги етарли даражада агрессив ва ниҳоятда шод иррационализм олдида ожиз, модомики, унинг ўзи Муқаддас Китобда зид фикрлар ва жумбоқлар мавжудлигини ошкора тан олади. Зид фикр, сир ва қарама-қаршиликларнинг нозик, лекин аниқ чегараси мавжуд. Шунинг учун биз уларни бир-биридан фарқлай олишни албатта ўрганиб олишимиз керак.
Биз Раббийнинг теранликларини ўргана бошлаганимизда, ҳайратдан қотиб қоламиз. Ҳеч бир ожиз банда Худони тўла тушунишга қодир эмас. Муқаддас Китобда ёритилган Худо ҳақидаги ҳақиқатни гарчи тубигача (охиригача) англай олмасак-да, лекин биз булар ҳақиқатлигини биламиз. Худо аслида ягона, лекин шахс сифатида Учликда (Троица) намоён бўлишини ёки бир одамда икки хил табиат — инсоний ва илоҳий (Масиҳ) мужассамланганини тушуниш учун инсон онги ҳеч нарсага таяна олмайди. Бу ҳақиқат, гарчи у шубҳа туғдирмайдиган бўлса-да, бизнинг тушунчамиз учун ниҳоятда «юксак» дир.
Худди шундай муаммоларга биз табиат оламида ҳам дуч келамиз. Биз гравитацияларнинг[21] мавжудлигини биламиз. Гарчи бу ҳодисани биз тушунтириб беролмасак-да, биз уни на иррационал, на зиддият деб атаймиз. Ҳаракат реал ҳақиқатнинг ажралмас қисмини намоён этишига, ўйлайманки, ҳамма қўшилади. Бироқ шунга қарамасдан ҳаракатнинг моҳияти ўз-ўзидан минг йиллар давомида файласуф ва олимларни мушкул аҳволга солиб қўйган. Атрофимизда биз тушунмайдиган сир-синоатлар жуда кўп. Бироқ бу далил бизни сафсата оламига чекинишимизга асос бўла олмайди. Иррационаллик динга ҳам, фанга ҳам зарар етказади. У ҳар қандай ҳақиқат учун ҳалокатлидир.
Марҳум масиҳий файласуф Гордон Кларк кунларнинг бирида «инсон онги қисқа туташув ҳосил қилишга қодир», деб қизиқ парадоксни[22] айтган эди. Биз кўпинча мантиқсиз фикрлашимизнинг маҳсулини
Модомики «парадокс» сўзи кўпинча қарама-қаршилик синоними сифатида хато тушунилар экан, кўпгина инглизча изоҳли луғатларда бу сўз қарама-қаршилик тушунчасининг қўшимча маъноси сифатида берилган. Аммо қарама-қаршилик — бу даъво. Даъво эса қарама-қаршиликнинг классик қонунини бузяпти. Қарама-қаршилик қонунида айтилишича, А — А бўлолмайди, у — ҳам бир вақтнинг ўзида, ҳам бир маънода А ҳам эмас. Яъни бир нарса ўша нарса бўлолмайди, ёки ўша нарса бир вақтнинг ўзида ва ўша маънода бир нарса бўлолмайди. Бу мантиқнинг энг асосий қонунларидан биридир.
Қарама-қаршиликни тушуниб бўлмайди, чунки у
Қарама-қаршилик ва сир-синоат ўртасида ҳам алоқа мавжуд. Биз кўпинча бу икки тушунчани чалкаштириб юборамиз. Сирларни биз тушунолмаймиз. Биз қарама-қаршиликларни идрок этолмаймиз. Бу тушунчаларни бирлаштириб турган — уларнинг ноаниқлик моҳиятидир. Сирларни очишга бизнинг қурбимиз етмайди, чунки уларни тушуниш учун бизда маълумотлар етарли эмас ёки бизнинг билим даражамиз жуда саёз. Муқаддас Китоб ваъдасига биноан, бу ерда ва ҳозирда мавжуд тушуниб бўлмайдиган ҳодисалар самода ҳақиқат чироғи билан ёритилади. Бизга сирли туюлган нарсаларнинг ҳаммаси самовий нурлардан ойдинлашади. Бироқ ҳатто самовий нурлар ҳам қарама-қаршиликларни ҳал этишга қодир эмас.
Хулосалар
1. Парадокс — бу
2. Сир — бу ҳозирча биз учун ноаниқ ҳол. Кейинчалик тушунарли бўлиши мумкин.
3. Қарама-қаршилик — бу қарама-қаршилик қонунининг бузилишидир. На Худо, на Унинг бандаси буни на бу дунёда, на келажакда ҳал этишга қодир.
Муқаддас Китобдан мулоҳаза учун олинган парчалар
Мат. 13:11;
Мат. 16:25;
Рим. 14:24-26;
1 Кор. 2:7;
1 Кор. 14:33.
Бевосита ва билвосита умумий ваҳий
Болалик пайтимда мен бирор юмушни дарҳол бажаришимни онам хоҳлаганда
У бу сўзни талаб қилинган ҳаракат ўз вақтида бевосита бажарилиши керак бўлганда қўллар эди. Илоҳиётда эса
Муқаддас Китоб илоҳиётида умумий ваҳийнинг икки тури мавжуд. Биринчи ҳолатда ваҳий ниманингдир воситаси орқали намоён бўлади. Иккинчи вазиятда эса тўғридан-тўғри ифодаланади. Биз билвосита умумий ваҳий тўғрисида сўз юритганимизда, бизга бирор нарса
Муқаддас Китобда айтилишича, бутун ер юзи Худонинг шуҳратига тўлиб-тошган. Афсуски, ҳақиқатдан ҳам атрофимизни ҳар томондан қуршаб олган Худонинг шуҳратини биз кўпинча англамаймиз. Чунки биз кўп нарсаларга юзаки қарашга одатланиб қолганмиз. Биз мўъжизаларни сезмаймиз ва Худонинг яратувчилик гўзалликларини қадрлаб ихлос қилмаймиз. Биз бундай ҳис-туйғуга мойил эмасмиз. Яратилган дунё гўзалликларини кўролмайдиган сўқирмиз. Бироқ агар эътиқод ғоялари ҳақиқатни (воқеликни) акс эттирмаса, унда бундай ғоялар ҳақиқий маъносини йўқотади.
Парвардигорнинг улуғвор мавжудлиги бизни ўраб олган ҳамма нарсада сезилиб туради. Биз кўпинча Уни кўрмаймиз ва эшитмаймиз. Биз Унинг тилини ҳам тушунолмаймиз. Унинг улуғворлигини ҳис қилиш учун гулнинг олдида тўхтаб уни ҳидлашнинг ўзи кифоя қилмайди. Гул ўзидан фақатгина хушбўй ҳид таратиб турмайди. Балки гул бутун гўзал кўриниши билан Яратувчининг улуғворлигини акс эттиради. Кўзимизни очиб табиатда намоён бўлган Худонинг улуғворлигини кўрганимизда, биз Худо юборган ваҳийга дуч келамиз. Табиатнинг ёлғиз ўзи илоҳий эмас. Бироқ табиат Худонинг улуғворлигига тўлган. Шунинг учун Худо Ўзлигини ҳам табиатда, ҳам табиат орқали намоён қилади.
Худо Ўзини нафақат билвосита, Ўз ижоди орқали, балки тўғридан-тўғри, бевосита ҳам намоён этади.
Ҳаворий Павлус бизнинг юракларимизга ёзилган Илоҳий Қонун ҳақида айтиб ўтган (қаранг: Рим. 2:12-16). Ҳар бир инсоннинг онгига Худо жо қилган илоҳий ҳис-туйғулар тўғрисида Жон Калвин шундай деган:
Бизнинг фикримизча, шубҳасиз, одамлар туғма илоҳий ҳис-туйғуга эгадирлар. Зеро, Худо ҳар бир инсон онгига Ўзи ҳақидаги билимни жо қилган. У аста-секинлик билан, томчилатиб бу ҳақдаги хотирамизни янгилаб боради[23].
Барча халқларнинг ўзига хос эътиқодга мойиллик фаолиятини кузатиш мумкин. Бу кузатишдан одам табиатининг ўзгармаслигини тасдиқлайди. Одамзод ўз моҳиятига кўра эътиқодли, тақводор. Улар турли бут ёки санамларга эътиқод қилишлари мумкин. Ҳаттоки бутпарастлик ҳам, гарчи нотўғри талқин қилинса-да, батамом унутилмаган туғма илоҳий билим мавжудлигини тасдиқлайди.
Қалбимизнинг қаърида Худо борлигини ва У бизга Ўз қонунларини берганини ҳис қиламиз. Бу ҳис-туйғуни биз инкор этишга интиламиз, чунки Илоҳий амрларни бажаришни хоҳламаймиз. Аммо биз қанчалик уринмайлик, бу ички овозни ўчириш қўлимиздан келмайди. Бу овозни бироз пасайтириш мумкин, бироқ уни йўқ қилиб бўлмайди.
Хулосалар
1. Худонинг улуғворлиги ҳамма жойда мавжуд. У Ўзини илоҳий ижод орқали намоён қилади.
2. Одамзод ўз табиатига кўра эътиқодли, тақводор.
3. Худо ҳар бир инсон онгига Ўзи ҳақидаги билимни жо қилган. Бундай ваҳий бевосита умумий ҳақиқат деб аталади.
Муқаддас Китобдан мулоҳаза учун олинган парчалар
Заб. 18:2-15;
Ҳав. 14:8-18;
Ҳав. 17:16-34;
Рим. 1:18-23;
Рим. 2:14-15.
Алоҳида ваҳий ва Муқаддас Китоб
Ўшанда Исо иблиснинг синовидан ўтиш учун саҳрода юрганда, У васвасага солувчига шундай жавоб берди: «
Жамоатнинг таъкидлашича, Муқаддас Китоб шунинг учун ҳам Худонинг Каломи деб аталадики, унинг муаллифлари ўз фикрларини ўзларича ёзишган эмас, балки Худонинг илҳоми таъсирида ёзилган асар. Ҳаворий Павлус шундай деган: «Ҳар бир Муқаддас Ёзув илоҳий илҳом билан ёзилган бўлиб, таълим бериш, далолат қилиш, тузатиш, солиҳлик йўлида тарбия бериш учун фойдалидир» (2 Тим. 3:16). «Илоҳий илҳом» ёки
Муқаддас Ёзув оддий одамлар қўли билан ёзилганига қарамай, унинг бош Муаллифи Худодир. Шунинг учун ҳам пайғамбарлар ўзларининг башоратларини «Раббий шундай демоқда» деб бошлашган. Ана шу сабабли Исо Масиҳ: «…Сенинг Каломинг — ҳақиқатдир» (Юҳ. 17:17) ва «Муқаддас Битикни бузиб бўлмайди» (Юҳ. 10:35) деган.
Масиҳийлар Муқаддас Китобнинг бехатолигига ва нуқсонсизлигига ишонишади, чунки унинг тўла ҳуқуқли Муаллифи Худонинг Ўзидир. Гарчи Худо инсонни ёлғонга илҳомлантирмас экан, Унинг Каломи чин ва ҳақиқатдир. Инсон қаламига мансуб ҳар қандай бадиий асарда хатолар бўлиши мумкин. Лекин Муқаддас Китобни оддий одамларнинг ижоди деб бўлмайди. Агар Муқаддас Китоб Худо томонидан илҳомлантирилган бўлиб, Унинг раҳбарлигида ёзилган бўлса, демак, унда хатоларнинг бўлиши мумкин эмас.
Бироқ ҳозиргина айтиб ўтганимиз, Муқаддас Китобнинг бугунги кунда биз фойдаланаётган таржималари умуман хатолардан ҳоли, деган маънони билдирмайди. Фақат унинг асл нусхасигина бехато бўлган. Шу сингари Муқаддас Китобнинг ҳар бир тасдиғини ҳам ҳақиқий деб бўлмайди. Воиз Китобининг муаллифи, масалан, шундай фикр юритган: «Борар жойингиз ҳисобланган гўрда иш ҳам, ўй-фикр ҳам, билим ҳам, ақл-идрок ҳам йўқ» (Воиз 9:10). Муаллиф ноумид одамнинг кайфиятини ифодалаган бўлиши мумкин. Лекин биз Муқаддас Ёзувнинг бошқа парчаларидан бу нотўғри баён эканлигига ишонч хосил қиламиз. Муқаддас Китоб ҳатто умидини йўқотган одамнинг ёлғон тасаввурларини намойиш этиш орқали ҳам ҳақиқатни тасдиқлайди.
Хулосалар
1. Худонинг илоҳий илҳоми — Худо Ўз Каломини бериш жараёнини англатади.
2. Худо — Муқаддас Китобнинг бош Муаллифидир.
3. Худо — Муқаддас Китоб ёзилиши жараёнининг бош Раҳбаридир.
4. Муқаддас Китобнинг асл нусхасигина бехато бўлган.
Муқаддас Китобдан мулоҳаза учун олинган парчалар
Заб. 118;
Юҳ. 17:17;
1 Сал. 2:13;
2 Тим. 3:15-17;
2 Бут. 1:20-21.
Илоҳий Қонун
Худо Ўзи яратган коинотни Ўзининг қонунлари ёрдамида бошқаради. Табиатдаги барча ҳодисалар Унинг доно ва билимдон раҳбарлиги туфайли амалга ошади. Табиат қонунлари деб аталмиш ҳодисалар фақатгина Худо Ўз коинотини қандай бошқаришини тушунтириб беради. Бу «қонунлар» Худонинг мустақил эркини намоён этади.
Худо қонундан устун туради. Худонинг бўйсуниши керак бўлган қандайдир мустақил умумий қонун-қоидалар йўқ. Худо Ўз-Ўзидан қонун. Айтиб ўтганимиздай, Худо Ўз моҳиятига кўра ҳаракат қилишини англатади. У нафақат маънавий жиҳатдан баркамол, балки баркамолликнинг энг олий намунаси ҳисобланади. Унинг ҳаракатлари комил, чунки Унинг табиати ўзи комилликдан иборат. Худо эса ҳар доим Ўз табиатига мувофиқ равишда иш тутади. Шунинг учун ҳам Худо ҳеч қачон ва ҳеч нарсани асоссиз, инжиқлик ёки тантиқлик билан қилмайди. У ҳар доим тўғри ҳаракат қилади.
Биз Худонинг ижодимиз, шунинг учун биз ҳам тўғри ҳаракат қилишимиз керак. Худо Муқаддас Китобда биз учун очиб берган Унинг қонун-қоидаларига асосланиб яшашимизни талаб қилади. Илоҳий қонун — солиҳликнинг олий намунаси ҳамда меҳрибонлик ва ёвузликнинг олий мезони ҳамдир. Худо бизнинг Ҳукмдоримиз. Шунинг учун У ҳокимиятга эга шахс сифатида бизга маълум мажбуриятлар юклайди, Унга итоат этишимизни талаб қилади ва ор-номусли бўлишимизни даъват этади. Шунингдек, биз Унинг қонунларини бузганимизда жазолашга ҳақли Ҳакамдир. (Илоҳий қонунларга итоат этмаслигимиз гуноҳ ҳисобланади.)
Муқаддас Китобдаги баъзи бир қонунлар Худонинг моҳиятини бевосита ифодалайди. Қонунлар одамлар ўртасидаги, шунингдек, одамлар билан Худо ўртасидаги ўзгармас умуминсоний муносабатларнинг элементларини акс эттиради. Бошқа қонунлар эса муайян жамиятнинг вақтинчалик турмуш шароитидан келиб чиққан ҳолда берилган. Бу дегани, баъзи бир қонунлар мутлақ ва абадийдир, бошқаларини эса тарихий сабабларга кўра Худо бекор қилиши мумкин, масалан, қадимий Исроилнинг урф-одат қонунлари ва озиқ-овқатни тановул қилиш билан боғлиқ бўлган қонун-қоидалар. Бироқ, қонун-қоидаларни фақат Худонинг Ўзи бекор қилиши мумкин. Ҳеч ким ва ҳеч қачон одамларга Илоҳий қонунларни ўзгартиришга ёки бекор қилишга ҳуқуқ бермаган.
Бизни автоном, мустақил жонзотлар, деб аташ мумкин эмас. Яъни, биз ўз қонун-қоидаларимиз бўйича яшай олмаймиз. Башариятнинг ахлоқий қонун-қоидалари ёки уларнинг келиб чиқиши турличадир: биз ҳаммамиз кимдир белгилаб қўйган қонун-қоидаларга асосланиб яшамаймиз. Биз қабул қилаётган гетерономиянинг ўзига хос шакли теономиядир, яъни Худо қонунидир.
Автономия =
Гетерономия =
Теономия =
Хулосалар
1. Худо коинотни Ўз қонунлари ёрдамида бошқаради. Ернинг тортиш кучи қонуни — Худонинг табиат қонунлари мисолларидан биридир. Илоҳий ахлоқий қонунлар Ўн амрда ифодаланган.
2. Худо Ўзи яратганларга мажбуриятларни юклаш ҳуқуқига эга.
3. Худо Ўз табиатига асосан ҳаракат қилади.
4. Худо Ўзининг қонунларини Муқаддас Ёзувларда ва бизнинг виждонимизда намоён қилади.
5. Фақат Худогина Ўз қонунларини бекор қилиш ҳуқуқига эга.
Муқаддас Китобдан мулоҳаза учун олинган парчалар
Чиқ. 20:1-17;
Заб. 113:11;
Мат. 5:17-20;
Рим. 7:7-25;
Гал. 3:23-29.
Худонинг пайғамбарлари
Эски Аҳд пайғамбарлари шундай одамлар эдиларки, уларни Худо ажойиб ва мўъжизавий тарзда танлаб олган. Пайғамбарлар Худонинг хабарларини одамларга етказиш учун тайинланганлар. Худо пайғамбарлар тили билан гапирарди ва Ўзининг иродасини маълум қилиш учун уларнинг ёзувларидан фойдаланган эди.
Пайғамбарлик қилиш — бу келажакни олдиндан айтиб бериш (
Пайғамбарлар Исроил халқи эътиқодининг ислоҳотчилари эдилар. Улар одамларни Худога эътиқод қилишнинг оддий усулига қайтишларига ва итоат этишга даъват қилганлар. Пайғамбарлар яҳудийларнинг эътиқод амалиётини бажаришларини, яъни кўпинча уларнинг фақатгина урф-одатларни бажаришларини танқид қилишган. Бироқ пайғамбарлар Ўз халқига берган дастлабки сажда қилиш одатини қораламас эдилар. Пайғамбарлар на инқилобчи, на эътиқодчи анархистлар бўлганлар. Уларнинг вазифаси йўқ қилиш эмас, балки поклаш, Исроилнинг эътиқод назариясини кескин ўзгартириш эмас, балки ислоҳ қилиш эди.
Шунингдек, пайғамбарларни ижтимоий адолат ва халқнинг солиҳлигига оид масалалар ташвишга соларди. Улар Исроилнинг виждони эдилар ва одамларни тавба қилишга даъват этишарди. Шу билан бирга, одамлар Худо билан тузилган ўз аҳдларини унутиб қўйганликлари учун пайғамбарлар уларни айблашар эди. Улар халқ Худо билан тузган Муқаддас Аҳд шартларини бузганлари учун жавоб беришларини талаб қилишарди.
Пайғамбарлар илоҳий ҳокимият эгаларидай ишонч билан қатъий гапиришарди. Чунки Худо уларга Унинг номидан гапириш ҳуқуқини берган. Пайғамбарлик унвонини мерос сифатида қабул қилиш мумкин эмас эди. Пайғамбарлар сайланмас ва тайинланмас эдилар. Пайғамбарларнинг ишонч ёрлиғи — бу Худонинг бевосита даъвати ва Муқаддас Руҳ кучи эди.
Сохта пайғамбарлар Исроилнинг кулфати эди. Улар Худонинг Каломини халққа етказиш ўрнига, ўз тушларининг талқинини ва халқ эшитишни истаган фикрларини баён этишарди, холос. Ҳақиқий пайғамбарлар кўпинча шафқатсиз таъқибга учрашган ва ўз замондошлари уларни қабул қилмаган. Чунки ҳақиқий пайғамбарлар муросага кўнишдан бош тортишган ва қатъиятлик билан халққа Худонинг иродасини ваъз қилишган.
Баъзида пайғамбарлар китоблари «буюк» ва «кичик пайғамбарлар» китобларига бўлинарди. Бундай тақсимот уларнинг муҳимлиги даражасига қараб эмас, балки Муқаддас Ёзув матнларининг катта ёки кичик ҳажмига қараб бўлинарди. Ишаё, Ермиё, Езекил ва Дониёр китоблари «буюк пайғамбарлар» деб номланган, чунки бу асарлар жуда катта қилинган меҳнат маҳсулидир. Амос, Осиё, Михей, Юҳанно ва яна шунга ўхшаш китоблар «кичик пайғамбарлар» деб аталган, чунки уларнинг ҳажми юқорида санаб ўтилган муаллифларнинг буюк асарлари ҳажмидан анчагина кичик ҳисобланади.
Янги Аҳд ҳаворийлари кўп жиҳатдан Эски Аҳд пайғамбарларига ўхшаб кетадилар. Ҳаворийлар ва пайғамбарлар биргаликда Жамоатнинг асосчилари, деб номланишади.
Хулосалар
1. Эски Аҳд пайғамбарлари шундай одамлар эдики, улар орқали илоҳий ваҳий тарқатилган.
2. Пайғамбарлик ўзида башоратни ва хушхабарни етказишни мужассамлаштирган.
3. Пайғамбарлар эътиқод амалиётининг ва исроилликлар ҳаётининг ислоҳотчилари бўлишган.
4. Фақат Худо томонидан тўғридан-тўғри даъват этилган одамгина Унинг пайғамбари сифатида ҳаракат қилиши мумкин эди.
5. Сохта пайғамбарлар фақатгина ўз фикрларини ирода этишган ва одамлар нимани эшитишни хоҳлашса, шуни гапиришган.
6. Пайғамбарлар китоблари муҳимлик даражасига қараб эмас, балки ҳажм жиҳатидан «буюк» ва «кичик пайғамбарларга» тақсимланган.
Муқаддас Китобдан мулоҳаза учун олинган парчалар
Қонун. 18:15-22;
Ишаё 6;
Йўэл 2:28-32;
Мат. 7:15-20;
Эф. 4:11-16.
Муқаддас Ёзув қонун-қоидалари
Одатда биз Муқаддас Китобни яхлит бир катта китоб сифатида қабул қиламиз. Аслида бу тўплам олтмиш олти мустақил китобдан иборат. Ана шу китобларнинг йиғиндиси биз Муқаддас Ёзув
Католиклар ва протестантлар ўртасида Янги Аҳдга кирган китобларнинг номи ва сонига нисбатан тўлақонли келишув (битим) мавжуд. Бироқ Янги Аҳдга оид китобларга нисбатан ушбу иккала эътиқод вакиллари ҳам бир қарорга кела олмадилар. Протестантлардан фарқли ўлароқ католиклар ўз қонун-қоидалари тўпламига апокрифик китобларни киритишди. (Апокрифик китоблар Янги Аҳд ёзилиб тугатилгандан кейин, то Эски Аҳд пайдо бўлгунга қадар ёзилган асарлардир.) Апокрифик китобларга оид мунозаралар, яҳудий тафсирчилари апокрифик асарларни қоида сифатида қабул қилганликларидан кейин чегарадан чиқиб кетди. Фаластинда яшаган яҳудийлар қабул қилишган фаластин қонунларида апокрифлар йўқ бўлган, деган маълумотлар мавжуд. Бошқа тарафдан эса, Мисрда яшаган яҳудийлар апокрифик асарларнинг юнонча таржимасини Александр қонун-қоидаларига киритишган кўринади. Лекин яқиндагина ўтказилган илмий изланишлар натижаси бунга шубҳа туғдиришига имкон беради.
Баъзи-бир инжилшуносларнинг таъкидлашларича, гўёки Жамоатда шунга ўхшаш Муқаддас Китоб V асрнинг бошигача бўлмаган. Аммо бундай эътироф қонунларнинг ривожланиш жараёнини тамомила бузиб кўрсатади. Жамоат дастлабки асрлар давомида бир неча бор турли ибодатхоналарда Муқаддас Китоб қонунлари тўғрисидаги масалаларни ҳал қилиш учун бир неча махсус йиғинлар ўтказган. Янги Аҳднинг дастлабки расмий қонун-қоидалари бидъатчилик тарафдори Маркион томонидан яратилган. У ўзининг хусусий, қисқартирилган Муқаддас Китоб асарлари рўйхатини тузди. Жамоат эътиқод ақидаларига хилоф бўлган назария тарафдорларига қарши чиқиш мақсадида, Янги Аҳд китобларининг аниқ рўйхатини тасдиқлаш зарурлигини лозим топди.
Ҳозирги вақтда Янги Аҳдга бағишланган китобларнинг кўп қисми ёзилган пайтдан бошлаб ўзининг ишончли эканлиги билан ҳеч кимда шубҳа туғдирмайди. Аммо шу билан бир қаторда шундай Янги Аҳд китоблари ҳам мавжудки, уларнинг Янги Аҳд китоблари рўйхатига киритилгани мунозарали ҳисобланади. Бунга Ибронийларга мактуб, Ёқуб мактуби, Бутруснинг Иккинчи мактуби, Юҳаннонинг Иккинчи ва Учинчи мактублари, Яҳудонинг мактуби ва Азиз Пир Юҳаннонинг Ваҳийси мансубдир.
Бундан ташқари, шундай китоблар мавжудки, улар қонунийликка даъвогар бўлганига қарамай, Янги Аҳдга киритилмай қолган. Бу китобларнинг аксарияти II аср гностикларининг[24] сохта асарларидан иборатдир. Бу китоблар жиддий мунозараларга сабаб бўла олмайди. (Баъзи бир тадқиқотчилар бу нуқтаи назарни ҳисобга олмаган ҳолда, қонунийликка қўшилишга даъвогар икки мингта китобдан атиги йигирма еттитасигина танлаб олинган, деган эътирозни билдиришади. Шу эътирозга асосланиб улар танлаб олинган йигирма еттита китоб параметрларини, яъни танлаб олиш мезонини шубҳа остига қўйдилар.) Аслида эса қонунийликка даъвогар бўлган ва Янги Аҳдга киритилмаган барча китобларнинг фақатгина иккитаси ёки учтаси жиддий мунозара сабабчиси эди, холос. Бу
Баъзи масиҳийларни ҳуқуқий китобларнинг тарихий танланиш жараёни хавотирга солади. Уларни Янги Аҳдга киритилган китобларнинг қанчалик асосланганлиги ташвишлантиради. Анъанавий католик илоҳиёти бу саволга Жамоатнинг бегуноҳлигига таянган ҳолда жавоб беради. Жамоат қонунни «яратди» ва бу билан Муқаддас Ёзув даражасига эга бўлди, деб таъкидлашади католиклар. Классик протестантлар эса жамоатнинг бегуноҳлигини ҳам, Муқаддас Қонунлар «яратилганини» ҳам рад этади. Бу масалага доир католиклар ва протестантлар ўртасидаги фарқни қуйидагича изоҳлаш мумкин:
Худо керакли бўлган китобларнинг қонунга киритилиши учун ҳамма шарт-шароитларни яратиб берганлигига протестантлар ишонишган. Лекин айтиб ўтилган фикр — Худо жамоатнинг ўзини бегуноҳ қилган эди, дегани эмас-ку. Протестантлар католикларга қонунларни жамоат «яратмаганини» ҳам эслатиб қўйишди. Жамоат тегишли бўлган
Бироқ, китобларни танлаб олишда қандай мезонларга (параметрларга) асосланилди? Қонунчилик белгилари деб аталмиш мезонлар қуйидаги пунктларни ўз ичига олган:
1. Китоблар ҳаворийлар томонидан ёзилган ёки тасдиқланган бўлиши керак.
2. Уларнинг шубҳасизлиги илк Жамоат томонидан тан олинган бўлиши шарт.
3. Уларнинг мазмуни бошқа Муқаддас Китобларнинг мазмунига зид бўлмаслиги ва шубҳа туғдирмаслиги лозим.
Мартин Лютер ҳаётида шундай давр ҳам бўлганки, у аввалига Ёқуб мактубининг қонунийлигига ишонмаган. Лекин кейинчалик ўз фикрини ўзгартирди. Ҳозирги замонда Янги Аҳдга киритилган қонунлардан иборат бўлган китобларнинг асосланганлигига шубҳа қилишга ҳеч қандай сабаб йўқ.
Хулосалар
1.
2. Протестантлар тан олган олтмиш олти китобдан иборат бўлган Муқаддас Китобга католиклар ўзларининг апокрифлар қонунларини ҳам киритганлар.
3. Жамоат эътиқод ақидаларига хилоф бўлган назария тарафдорларига қарши чиқиш мақсадида Янги Аҳд китобларининг аниқ рўйхатини тасдиқлаш зарурлигини лозим топди.
4. Қонунийлиги мунозара ва баҳсларни келтириб чиқарган бир неча китоблар Муқаддас Китобга киритилди (Ибронийларга мактуб, Ёқубнинг мактуби, Бутруснинг Иккинчи мактуби, Юҳаннонинг Иккинчи ва Учинчи мактублари, Яҳудонинг мактуби ва Ваҳий). Шундай китоблар ҳам мавжудки, улар Муқаддас Китоб рўйхатига киритилишга даъвогар эди, бироқ киритилмади
5. Жамоат қонунларни яратмаган, фақатгина қонунчилик белгиларига эга ва шунинг учун Жамоат томонидан эътирозсиз, деб ҳисобланган китобларни тан олган.
6. Қонунчилик белгилари қуйидагилардан иборат: 1) китоблар ҳаворийлар томонидан ёзилган ёки тасдиқлангани; 2) уларнинг шубҳасизлигини илк Жамоат тан олганлиги; 3) китобларнинг мазмуни бошқа, шубҳа туғдирмагани, Муқаддас китобларга зид бўлмаслиги, яъни мазмунан мос келиши.
Муқаддас Китобдан мулоҳаза учун олинган парчалар
Лк. 24:44-45;
1 Кор. 15:3-8;
2 Тим. 3:16-17;
2 Бут. 1:19-21;
2 Бут. 3:14-16.
Муқаддас Китобни талқин қилиш
Ёзма ҳужжатни тушуниш учун олдин уни яхшилаб талқин қилиш керак. Америка Қўшма Штатларида мамлакат Конституциясини талқин қилиш учун юқори мартабали тўққиз нафар мутахассис бор. Улар биргаликда мамлакатнинг Олий судини ташкил этишади. Муқаддас Китобни талқин қилиш — Америка Қўшма Штатлари Конституциясини талқин қилишга қараганда ниҳоятда масъулиятли масаладир. У бениҳоят эхтиёткорликни ва ҳаракатни талаб этади.
Муқаддас Китобнинг ўзи ўзига Олий ҳакам. Муқаддас Китобни талқин қилишнинг энг асосий қоидаси шундан иборатки, «Муқаддас Ёзув ўзини ўзи талқин қилади». Бу принцип шуни англатадики, Муқаддас Китобни фақат Муқаддас Китобнинг ўзи ёрдамида талқин қилиш керак. Матннинг бир қисмидаги тушуниш қийин бўлган талқинни бошқа қисмдан излаш даркор. Ёзувни Ёзув ёрдамида тушунтириш — бир парчани бошқа парча билан таққослашни англатади. Ҳар бир гапни нафақат бир парчанинг контекстида, балки бутун Муқаддас Китобнинг контекстида кўриб чиқиш лозим.
Бундан ташқари, ягона тўғри ва асосланган талқин қилиш усули — бу сўзма-сўз ва аслига мувофиқ изоҳлаб бериш усулидир. Шуни ҳам назарда тутиш керакки, бу усулдан тўғри фойдаланиш даркор. Шунга қарамай, сўзма-сўз талқин қилиш кўп одамларни довдиратиб қўймоқда. Агар жиддий айтадиган бўлсак, сўзма-сўз талқин қилиш — бу Муқаддас Китоб
Бундай ҳолатда Муқаддас Китобни ҳар қандай бошқа китобларга нисбатан қўлланадиган талқин қилиш қоидалари асосига мувофиқ талқин қилиш керак. Қайси бир маънода Муқаддас Китоб бошқаларга, қачонлардир ёзилган китобларга умуман ўхшамайди. Шундай бўлса-да, уни бошқа китоблар сингари талқин қилиш даркор.
Муқаддас Китобни шахсий хоҳиш-истаклар ёки таассубларга (хурофотларга) асосланиб талқин қилиб бўлмайди. Ундан ўз манфаатларимиз йўлида фойдаланишга интилиш ўрнига, Муқаддас Китоб нима демоқчи эканлигини тушунишга ҳаракат қилиш керак. Фақатгина бидъатчилар Ёзувларда Муқаддас Китоб матнларига асосланмаган сохта ақидаларни тасдиқлайдиган деталларни топишга уринишади. Иблис Исони васвасага солиш ниятида Муқаддас Ёзувнинг баъзи бир оятларини олиб ташлаб, мисоллар келтирган (қаранг: Мат. 4:1-11).
Муқаддас Китобнинг асосий мазмуни шунчалик аниқ ва равшанки, уни ҳатто ёш бола ҳам тушуна олади. Лекин Муқаддас Ёзувнинг ҳақиқатини янада чуқурроқ ўрганиш учун Муқаддас Китоб матнларини астойдил ва диққат-эътибор билан ўрганиш талаб этилади. Муқаддас Китоб таълимотининг айрим фикрлари шу қадар қийин ва мураккабки, етук олимлар узоқ йиллар мобайнида уларни тартибга солиб, иложи борича соддароқ қилиб тушунтиришга кўп ҳаракат қилишди.
Талқин қилишнинг бир неча усули мавжудки, Муқаддас Китобни ўрганиш жараёнида албатта бу усулларга амал қилиш зарур. Улар қуйидагилардир: 1) Баён этилган ҳикояларни «ибратли» парчалар мисолида талқин қилиш керак. Масалан, Мориа тоғида Иброҳим Исҳоқни қурбонлик қилган воқеага асосланайлик. Фараз қилайлик, Иброҳимнинг эътиқодда ниҳоятда мустаҳкамлигини ва саботлилигини Худо ҳали билмас эди. Лекин Муқаддас Китобнинг ибрат бўладиган парчалари Худо ҳамма нарсадан хабардорлигини тасдиқлайди. 2) Ноаниқлик ёки номаълумликни ҳар доим аниқлик ва равшанлик нуқтаи назаридан талқин қилиш керак, бироқ аксинча эмас. Яъни бирор бир парчада яширин, аниқ бўлмаган фикр учраса, биз уни ҳақиқат деб қабул қилмаслигимиз керак. Бунинг устига, бу фикр Ёзувнинг бошқа парчасида ҳақиқатга яққол қарама-қарши бўлса. 3) Муқаддас Китобни талқин қилиш мантиқ қонунларига бўйсунади. Масалан, агар биз ҳамма мушукларнинг думи борлигини аниқ билсак, ҳеч қачон қайсидир мушукнинг думи йўқ бўлса керак, деган хулоса чиқара олмаймиз. Агар мабодо бирор мушукнинг ҳақиқатдан ҳам думи йўқ бўлса, унда барча мушукларнинг думи борлиги тўғрисидаги факт шак-шубҳасизлигича қолади. Гап талқиннинг техник қонуниятлари тўғрисида эмас, балки хусусан соғлом фикр қонуниятлари тўғрисида бормоқда. Қолаверса, Муқаддас Китобни кўп ҳолларда хато талқин қилиш ҳодисалари мантиқий жиҳатдан нотўғри хулосалар сабаби туфайли юз беради.
Хулосалар
1. Муқаддас Китоб ўзини ўзи талқин қилади.
2. Биз Муқаддас Китобни қандай ёзилган бўлса, шундайлигича тўғридан-тўғри тушунишимиз керак.
3. Муқаддас Китобни ҳам бошқа китоблар сингари талқин қилиш лозим.
4. Муқаддас Китобдаги тушунарсиз жойларни тушунарли ҳолатларга асосланиб талқин қилиш даркор.
5.
6. Муқаддас Китоб матнларига оид хулосаларни мантиқ қонунлари асосида чиқариш керак.
Муқаддас Китобдан мулоҳаза учун олинган парчалар
Ҳав. 15:15-16;
Эф. 4:11-16;
2 Бут. 1:16-21;
2 Бут. 3:14-18.
Хусусий равишда талқин қилиш
Ислоҳот (реформация) бизга улкан мерос қолдирди: бу ҳам бўлса Муқаддас Китобни хусусий равишда талқин қилиш принципини ва уни оддий халқ тилига таржима қилишни. Айнан Лютер бу масалага эътибор қаратди. Вормсс рейхстагида (қонунчилик ассамблеясида Лютерни бидъатчиликда айблашганда) у қуйидагиларни гапирди:
Агар мен Муқаддас Китоб гувоҳликлари орқали ва ақл-идрокнинг очиқ-ойдин сабаблари орқали ишонтирилмаган бўлсам-да — чунки мен руҳонийларнинг ҳам, соборларнинг ҳам мавқеъини тан олмайман, зеро улар бир-бирига зиддир — менинг виждоним Худонинг Каломи билан боғлиқдир. Мен ҳеч нарсани инкор этолмайман ва буни истамайман. Чунки виждонга қарши хатти-ҳаракат яхши эмас ва айни пайтда хавотирлидир. Менга Худонинг Ўзи ёрдам берсин. Омин![25]
Лютернинг баёноти ва ундан кейин эса Муқаддас Китобни унинг она тилига таржима қилиниши билан икки буюк иш амалга оширилди. Биринчидан, Католик Жамоат Муқаддас Китобни талқин қилишдек «ноёб» (махсус) ҳуқуқдан маҳрум бўлди. Одамлар жамоат таълимотининг марҳаматига берилмай қўйдилар. Бундан ташқари, улар Илоҳий Каломнинг нуфузига тенглаштирилган жамоат таълимотини ва анъаналарни қабул қилишга мажбур эмас эдилар. Иккинчидан, энди одамларнинг ўзлари Муқаддас Китобни ўқиб-ўрганишлари мумкин бўлиб қолди. Ушбу янгилик анчагина муаммоли эди. Бу ҳолат Католик жамоат ҳадиксираган оғир оқибатларни келтириб чиқарди. Яъни, бошқача қилиб айтганда, тарихий масиҳийлик эътиқодидан йироқлаштириб, матнни бирёқлама (субъектив) талқин қилишга олиб келди.
Бирёқламалик (субъективизм) ҳақиқатдан ҳам хусусий талқиннинг доимо заиф нуқтаси бўлган. Шундай бўлса-да, хусусий талқин принципи Худонинг халқи Муқаддас Китобни хоҳлаганича тушуниш ҳуқуқига эга, деган маънони англатмайди. Муқаддас Китобни талқин қилиш «ҳуқуқи» билан бир қаторда, уни
Муқаддас Китобни холис (объектив) тушунишга интилиб, биз уни совуқ, абстракт ва жонсиз нарсага айлантирмаймиз. Биз Калом нима деяётганини тушунишни истаймиз. Сўнгра эса бу ҳақиқатларни босқичма-босқич ўз ҳаётимизда қўллашга ўтишни хоҳлаймиз. Муқаддас Китобнинг ҳар бир матни турли одамларнинг ҳаётида ҳар хил қўлланиши мумкин. Аммо у фақатгина ягона, тўғри аҳамиятга эга бўлади. Муқаддас Китобни талқин қилувчи имонлининг ҳуқуқи ундан тўғри талқин қилиш масъулиятини талаб этади. Муқаддас Китоб — бу лой эмаски, талқин этувчи ундан ўзи хоҳлаган ёки ўзига ёққан нарсаларни ясаб ташлайверса.
Хулосалар
1. Ислоҳот Жамоатга Муқаддас Китобни оддий халқ тилига таржима қилишни ва имонлиларга уни талқин қилиш ҳуқуқини берди.
2. Жамоат анъаналари имонлиларга раҳбарлик қилишда катта роль ўйнашига қарамай, Муқаддас Китоб мартабаси даражасидаги нуфузга эга бўла олмайди.
3. Хусусий талқин қилиш имонлиларга Муқаддас Китобни бирёқлама (субъектив) тушуниш ҳуқуқини бермайди.
4. Хусусий талқин қилиш принципи имонлиларга Муқаддас Китобни тўғри тушунишга интилиш мажбуриятини юклайди.
5. Муқаддас Китобнинг ҳар бир матни имонлилар ҳаётида турлича қўлланиши мумкин. Аммо у фақатгина ягона, тўғри аҳамиятга эга бўлади.
Муқаддас Китобдан мулоҳаза учун олинган парчалар
Нахим. 8:8;
2 Тим. 2:15;
2 Тим. 3:14-17;
Ибр. 1:1-4;
2 Бут. 1:20-21.
ИККИНЧИ ҚИСМ
Худонинг табиати ва сифатлари
Худонинг сирлилиги
Кунларнинг бирида таниқли швейцариялик илоҳиётчи Карл Бартга талабалар шундай савол билан мурожаат қилишибди: «Доктор Барт, сиз узоқ йиллар давомида илоҳиётни тадқиқ қилиб қандай асосий ва энг чуқур ҳақиқатга эришдингиз?» Барт бироз ўйланиб тургач, масиҳий болалар қўшиғининг парчаси орқали жавоб берди: «Исо мени севишини биламан, чунки Муқаддас Китоб шундай дейди». Талабалар бундай жавобни эшитгач кулиб юборишди, лекин Барт жиддий гапирганини барибир тушунишмади.
Барт ниҳоятда қийин саволга оддийгина жавоб берди. У талабаларнинг диққатини ҳеч бўлмаганда фавқулодда икки вазиятга жалб қилмоқчи эди. 1) Энг оддийгина масиҳийлик ҳақиқатида буюк инсонларнинг бутун ҳаёти давомида фикрини банд этган ғоя мужассам. 2) Гарчи илоҳиёт соҳасида чуқур таълимотга эга бўлсак-да, Худо моҳиятининг сир-асрорларини ва бойликларини англашда биз ёш боланинг тушунчаси даражасидан юқорига кўтарила олмаймиз.
Жан Кальвин бошқа қиёсни (аналогияни) қўллаган. Унинг айтишича, Худо биз билан ёш болалар сингари мулоқотда бўлади. Ота-оналар ёш болалари билан сўзлашганларида болаларнинг гапларига тақлид қилганлари каби, Худо биз — дунёнинг ўткинчи одамлари билан ҳам гўдакларга гапиргандай гаплашишга мажбур.
Ҳар қандай одам Худони тўлақонли тушуниш имкониятига эга эмас. Туғилишимизданоқ бизда Худони ҳар томонлама ва тўлиқ идрок этишга тўсқинлик қиладиган нимадир мавжуд. Биз — ўткинчи жонзотлармиз, Худо эса — барҳаёт ва абадийдир. Муаммо айнан ана шундан иборат. Ўткинчи жонзот қандай қилиб мангу барҳаётни тушуна олади? Ўрта асрлардаги илоҳиётчилар кейинги илоҳиёт тадқиқотларини давом эттириш ниятида қуйидагича аксиомани белгилаб бердилар: «Чекланган чексизликни, яъни бепоённи қамраб олиш (ёки ўрнини босиш)га қодир эмас». Чамаси, чексиз объект чекланган маконга тиқилиб кира олмаслик далили аниқ ва равшан бўлса керак.
Бу аксиома масиҳийлик таълимотига содиқ бўлганларнинг муҳим ақидаларидан бирини ифодалайди. Бу
Йўқ, бу шундай эмас. Худонинг сирлилиги — биз У тўғрида ҳеч нимани билмаслигимизни англатмайди. Аксинча, бу борада бизнинг билимларимиз саёз ва тўлиқ эмаслигидан, мукаммалликдан ёки тўлиқликдан анча йироқда эканлигини англатади. Худо ваҳий орқали Ўзи ҳақида бераётган билим аниқ ва фойдалидир. Худо Ўзини қай даражада намоён қилмоқчи бўлса, биз Уни шу даражада билиб оламиз. Албатта, чекланганлик чексизликни «англаши» мумкин, лекин чекланганлик чексизликни ўз тушунчаси доирасида ҳеч қачон тутиб тура олмайди. Худода биз тушуна олмайдиган, сирли нимадир доимо мавжуддир.
Муқаддас Китоб бу тўғрида шундай дейди: «Сирлар Эгамиз Худога тегишлидир, аммо бу Қонуннинг ҳамма сўзларига итоат этишимиз учун аён бўлганлари тоабад бизга ва фарзандларимизга тегишлидир…» (Втор. 29:29). Мартин Лютер Худога хос икки аспектни — ёпиқ (яширин) ва аён (очиқ) томон ҳақида эслатади. Илоҳий билимнинг қандайдир бир қисми яширин ҳолатда қолади. Биз эса Худо бизга аён этганига асосан ҳаракат қиламиз.
Хулосалар
1. Ҳатто энг оддий масиҳийлик ҳақиқатида ҳам чуқур маъно яширинган.
2. Илоҳиёт борасидаги билимимиз қанчалик чуқур бўлишидан қатъий назар, Худонинг табиатида ва моҳиятида биз учун доимо сирлилигича қоладиган хусусият мавжуддир.
3. Ҳеч бир инсон Худо тўғрисида мукаммал билимга эга бўла олмайди.
4. Худонинг сирлилиги ҳақидаги ақида биз У тўғрида ҳеч нарсани била олмаймиз, деган маънони англатмайди. У бизнинг Худо ҳақидаги билимларимиз инсоний табиатимиз билан чегараланганлигини англатади.
Муқаддас Китобдан мулоҳаза учун олинган парчалар
Аюб 38:1–41:26;
Заб. 138:1-18;
Ишаё 55:8-9;
Рим. 11:33-36;
1 Кор. 2:6-16.
Худонинг Учбирлиги
Учлик ҳақидаги ақидани тушуниш мушкул ва у одамни гангитиб қўйиши мумкин. Ҳатто баъзида, масиҳийлик бемаъни тушунчаларни ўргатади, деб таъкидлашади. Гўёки бу тушунчага асосан 1+1+1=1 бўлармиш. Шубҳасиз, бу тенглама нотўғри.
Учлик ҳақидаги ақиданинг тарихий ифодаси шуни кўрсатадики, Худо моҳиятига кўра ягона ва уч шахсдан иборат. Гарчи бу ифода сирли ва ҳатто кутилмаган бўлса-да, аслида ҳақиқатга сира зид келмайди. Худонинг ягоналигини исботлаш учун «моҳият» ёки «мавжудлик» тушунчалари киритилади. Худди шу вақтда Худонинг Учлиги «ипостась»[26] термини ёрдамида тушунтирилади.
Муқаддас Китобда биз
Шунингдек, Учликдаги ҳар бир шахсиятнинг бажараётган вазифасида ҳам фарқ мавжуд. Қутқариш иши маълум маънода Учликдаги учала шахсиятнинг ҳаммасига хос умумий ишдир. Шундай бўлишига қарамай, Ота, Ўғил ва Муқаддас Руҳ турлича ҳаракатларни бажаришади. Ота яратиш ва гуноҳларни кечиришга асос солди; Ўғил яратилганларнинг гуноҳини ювди; Муқаддас Руҳ эса имонлиларга кечирилганлик меваларини ҳадя этиб, қайта ҳаёт инъом қиляпти ва уларни поклаяпти.
Учлик ҳақидаги таълимот — бу Худонинг турли роли ва фаолияти ҳақидаги таълимот эмас. Ҳатто Уни бир вақтнинг ўзида ота, ўғил ва эр каби одам билан қиёслашимиз ҳам Унинг табиати сирини англашимизга ёрдам беролмайди.
Учлик ҳақидаги ақида Худонинг сирли моҳиятини тушунтириб бериш имкониятига эга эмас. Тўғрироғи, у Худонинг табиати тўғрисидаги ўз мулоҳазаларимизда чегарадан чиқиб кетмаслигимиз учун чегара белгилайди. У биздан Муқаддас Китобнинг Худо, бир маънода, танҳолигини ва бошқа маънода, Унинг Учбирлиги тўғрисидаги ҳақиқатига содиқ бўлишимизни талаб қилади.
Хулосалар
1. Учлик ҳақидаги таълимот Худонинг Учбирлигини тасдиқлайди.
2. Учлик ҳақидаги таълимот қарама-қарши эмас: Худо моҳиятига кўра танҳодир ва шахсият сифатида Учликдадир.
3. Муқаддас Китоб Худонинг танҳолигини ва Ота, Ўғил ва Муқаддас Руҳнинг илоҳийлигини тасдиқлайди.
4. Учликнинг уч шахсияти — Ота, Ўғил ва Муқаддас Руҳ — турли вазифаларни бажаришади.
5. Учлик ҳақидаги ақида, биз Худонинг табиати тўғрисидаги ўз мулоҳазаларимизда чегарадан чиқиб кетмаслигимиз учун чегара белгилайди.
Муқаддас Китобдан мулоҳаза учун олинган парчалар
Қонун. 6:4;
Мат. 3:16-17;
Мат. 28:19;
2 Кор. 13:13;
1 Бут. 1:2.
Худонинг мукаммаллиги
Муқаддас Китоб Худони жамики жонзотнинг Яратувчисидир, лекин Худонинг Ўзи яратилмаган, дейди. Яратувчи ва Унинг ижоди ўртасида сезиларли тафовутлар мавжуд. Худонинг ижоди ўзида Яратувчининг таъсирини ҳис қилиб яшайди ва Унинг шон-шуҳратига гувоҳлик беради. Бироқ Худонинг ижодига сажда қилиш мумкин эмас. Унга нисбатан қодир Худога бўлган муносабатда бўлиш ҳам мумкин эмас.
Ҳеч нарса ўзини ярата олмайди. Ўзини яратиш концепцияси ўз моҳиятига кўра қарама-қаршидир ва ҳеч қандай маънога эга эмас. Мен китобхонга, қуйидагиларни ўйлаб кўринг, деб илтимос қиламан. Ҳеч нарса ўзини яратишга қодир эмас. Ҳатто Худо ҳам Ўзини ярата олмайди. Худо Ўзини яратиши учун У Ўзидан олдин яшаган бўлиши керак. Бироқ бунга ҳатто Худонинг Ўзи ҳам қодир эмас.
Ҳар қандай
Бироқ яратилган ижод мукаммал бўла олмайди деган фикр, Яратувчининг мукаммал эмаслигини англатмайди. Худо ҳам бизлар каби Ўзини яратишга қодир эмас. Лекин Худо биздан фарқли ўлароқ, мукаммал бўлиши ва Ўз ҳолича яшаши мумкин. Аслини олганда, яратувчи ва яратилган ижод ўртасидаги фарқ айнан ана шундан иборатдир. Айнан шу фазилат Уни Қодир Худо ва бошқа мавжудотларнинг ҳаёти
Муқаммаллик концепцияси ақл-идрок, мантиқ ёки фаннинг қонун-қоидаларини бузмайди. Бу тушунча оқилона (рационал) асосланган. Бу ғоянинг акси бўлган ўзини яратиш ғояси ақл-идрокнинг, мантиқнинг ва фаннинг — қарама-қаршиликнинг асосий қонунини бузяпти. Мукаммаллик — асосланган ва мақсадга мувофиқ (рационал); ўзини яратиш эса — ақлга сиғмайди ва мантиққа зиддир (иррационал).
Ниманидир ўз ҳолича мавжудлигини тасаввур қилиш нафақат
Эҳтимол, ҳаммасидан энг қадимий ва чуқур маънога эга савол қуйидагичадир: умуман, нега ўзи нимадир мавжуд? Бу саволга шундай жавоб бериш мумкин: чунки Худо бор. Худо Ўз ҳолича абадий мавжуд. У қолганларнинг барчасига ҳаёт манбаидир. Фақат У Ўз ҳаёт кучига эга. Павлус бизнинг мавжудлигимиз Худога боғлиқлиги тўғрисида шундай дейди: «Зотан, биз У орқали яшаймиз, ҳаракат қиламиз, бормиз…» (Ҳав. 17:28).
Хулосалар
1. Ҳар бир натижа ўз сабабига эга бўлиши керак.
2. Худо натижа эмас: Унинг сабаблари йўқ.
3. Ўзини яратиш концепцияси мантиққа зиддир (иррационал).
4. Мукаммаллик концепцияси асосланган ва мақсадга мувофиқ (рационал).
5. Мукаммаллик ғояси нафақат мумкин, балки зарур ҳам.
Муқаддас Китобдан мулоҳаза учун олинган парчалар
Заб. 89:3;
Юҳ. 1:1-5;
Ҳав. 17:22-31;
Кол. 1:15-20;
Ваҳ. 1:8.
Худонинг қудратлилиги
Ҳар бир илоҳиётчига эртами-кечми жавоб топиш қийин бўлган савол берилиши мумкин. Масалан, мана бундай савол: Худонинг Ўзи ўрнидан қўзғата олмайдиган улкан, нақадар катта тоғ яратиши мумкинми? Бир қарашда, бу саволга жавоб бериш жуда қийиндай туюлади. Агар биз бу саволга ижобий жавоб берсак, демак, Худонинг қудрати етмайдиган нимадир мавжуд эканлигига изн берган бўламиз: У тоғни жойидан жилдира олмайди. Борди-ю, биз салбий жавоб берсак, унда Худо улкан тоғни ярата олмас экан-да, деган шубҳа-гумон туғилиши мумкин. Нима бўлган тақдирда ҳам, Худонинг қудратини биз чеклаб қўйишга мажбур бўламиз.
Бу муаммо яна бир бошқотирмани ёдга солади: агар енгилмас куч енгиб бўлмайдиган ғов билан тўқнашса, нима юз беради? Биз енгилмас кучни тасаввур қила оламиз. Шунингдек, биз енгиб бўлмайдиган ғовни ҳам кўз олдимизга келтира оламиз. Бироқ бу икки тушунчанинг ўзаро таъсирини тасаввур қила олмаймиз. Агар енгилмас куч башарти енгиб бўлмайдиган ғов билан тўқнашсаю, ғовни енгиб ўтса, демак, ушбу ғовни «енгиб бўлмас» деб айтиб бўлмайди-да. Агарда ғов жойидан жилмаса, унда бизнинг «енгилмас» кучимизни энди енгилмас деб атай олмаймиз. Шундай қилиб, амалда икки тушунча — енгилмас куч
Бироқ энди яна жойидан жилдириб бўлмас тоққа қайтайлик. Олдимизда турган дилемма (бир-бирига зид бўлган икки далил), (енгилмас куч ва енгиб бўлмайдиган ғовнинг ҳолати сингари), —
Аммо қудратлилик Худо Ўз яратганлари устидан тўлақонли ҳукмрон бўлишига эга эканлигини англатади. Худонинг ҳамма ижоди беистисно Унинг назорати остида. Шунинг учун тоғ ҳақидаги саволга тўғри жавоб бор. Ушбу жавоб салбийдир. Худонинг Ўзи жойидан жилдиролмайдиган шу қадар буюк тоғни яратишга қодир эмас. Нима учун? Агар Худо шундай тоғни яратса, демак, У шунақанги буюк нарсани яратган бўладики, унга ҳатто Худонинг Ўз ҳукми ҳам ўтмайди. Шу йўсинда Худо Ўз қудрати доирасидан чиқиб кетади. Бироқ Худо Худо бўлмай қололмайди, шунингдек, У Қодир Худолигича қолиши керак.
Бокира қиз Марям хайрон бўлиб Исони туғиши ҳақида фариштадан хабар топди. Жаброил қизга шундай деди: «Зеро Худонинг бирон каломи пучга чиқмас…» (Лк. 1:37). Бу билан фаришта Худонинг қудратлилигини Марямга эслатиб қўйди. Ўйлашимча, чамаси ҳатто фаришталар ҳам муболағага (гиперболага) мойил бўладилар. Тор маънода фариштанинг сўзлари жуда ҳам аниқ эмас. Лекин Муқаддас Китоб тушунчасига кўра кенг маънода фариштанинг сўзлари шуни англатадики, Худонинг кучи яратилган ҳар қандай мавжудот қобилиятидан анча устун туради. Бизнинг имконимиз йўқ нарсаларга Худо қодир. Худо учун имконсиз нарсанинг ўзи йўқ дейиш, бу — У нимани хоҳласа шуни қилади, деганидир. Унинг қуч-қудрати ҳеч қандай доира ёки чегара билан белгилаб қўйилмайди. Ҳеч ким ва ҳеч нарса Худо куч-қудратига ва ҳокимиятига чек қўя олмайди. Шундай бўлса-да, Унинг кучи Ўз табиати билан чекланган. Худо учун гуноҳ қилишга имконият йўқ, чунки хоҳламасдан гуноҳ қилиб бўлмайди. Худо ҳеч қачон гуноҳ қилолмайди, чунки гуноҳ қилишга Унда хоҳиш-истак йўқ. Аюб ушбу мулоҳазаларнинг аниқ маъносини қуйидагича ифодалаб берган: «Ҳа, биламан, Сен ҳамма нарсани қила оласан, Сенинг режаларингни ҳеч ким буза олмайди» (Аюб. 42:2).
Худонинг қудратлилиги барча масиҳийлар учун улуғ тасалли сифатида намоён бўлади. Худо оламни яратишда кўрсатган куч-қудрати ва ҳокимияти тўлалигича Унинг ихтиёрида эканлигини ва бизнинг қутқарилишимизни таъминлашини биз биламиз. У бу кучини Исроил халқини Мисрдан олиб чиқишда намоён этди. У Ўз ҳокимлигини ўлган Масиҳни тирилтиришда кўрсатди. Худо яратган бирон нарса ҳам унинг ниятларини бузиш имконига эга эмас. Бутун оламда Унинг режалари амалга ошишига халақит берадиган биронта ҳам назоратсиз молекула йўқ. Гарчи бу дунёнинг кучи ва ҳокимлари бизни қўрқитишга уринсалар-да, биз барибир қўрқмаймиз. Худонинг куч-қудратига ҳеч нарса қарши туришга қодир эмаслигини билиб, биз хотиржам бўла оламиз. Бизнинг Худойимиз — қудратли Худо.
Хулосалар
1. Худонинг қудратлилиги У ҳамма нарсага қодир эканлигини англатмайди. Масалан, У Ўз табиатига қарши ҳаракат қилолмайди.
2. Қудратлилик Худонинг мустақил ҳокимиятини, обрў-эътиборини ва яратилган дунё устидан ҳукмини англатади.
3. Худонинг қудратлилиги инсофсиз одамларни таҳликага солади ва имонлиларга хотиржамлик бахш этади.
4. Олам яратилишида намоён бўлган Худонинг куч-қудрати, бизни кечириб гуноҳимизни ювишда ҳам намоён бўлди.
5. Бутун оламда ҳеч нарса Худонинг ниятларини ўзгартиришга қодир эмас.
Худонинг ҳозиру нозирлиги
Юлдузлар тасвири — бу орзу, хаёл. Одамлар ўз таналарини қолдириб Калифорнияга ёки Ҳиндистонга жўнаганларини, кейин эса поезд, самолёт ёки денгиз кемаларининг ёрдамисиз яна қайтиб келганларини айтишлари мумкин. Бироқ улар ё бизни алдашяпти, ёки бўлмаса ўзлари хато ўйлашяпти. Башарти инсон руҳи ёки жони шу тариқа фазода «сайил» қилиб, бутун ер курраси бўйлаб саёҳат қилиш қобилиятига эга бўлса-да, лекин одамзод ҳар қандай шароитда ҳам, айни пайтда фақат бир жойда бўлиши мумкин. Инсон руҳи чекланган. У нафақат ҳозирда, балки келажакда ҳам бир вақтнинг ўзида бир неча жойда бўла олмайди. Фақатгина Муқаддас Руҳ ҳозиру нозир бўлишга қодир.
Биз Худонинг ҳамма ерда ҳозиру нозирлиги ҳақида гапирганимизда, одатда У бир вақтнинг ўзида ҳамма ерда бўлиши мумкинлигини назарда тутамиз. Худонинг қадами етмаган бирор жой йўқ. Албатта, Худо Руҳ сифатида маълум бир бўшлиққа эга эмас, одамзод эса жисмоний шахс сифатида аниқ замон ва маконга эга. Жисмоний шахсга мансуб жисмоний хусусиятлар Унда йўқ. Бу мўъжизавий ҳодисани тушуниш учун, бошқа ўлчамга ўтишга тўғри келади. Биз Худо билан вақт жиҳатидан ҳам, макон жиҳатидан ҳам ажралмаганмиз. Худо билан юзлашиш учун «қай вақтда» ёки «қаерга келиш» кераклигини билишга ҳожат йўқ. Худо билан бевосита муносабатда бўлиш учун бошқа ўлчамга қадам қўйиш керак.
Биз Худонинг ҳамма жойда ҳозиру нозир бўлишининг яна бир аспектини кўпинча назардан қочирамиз. «Ҳамма ерда» дейилганда, фақат Худо бор жойлар назарда тутилмайди, балки унинг шу ердаги иштироки нақадар кучли эканлиги тушунилади. Худо бир вақтнинг ўзида ҳамма жойда мавжуд бўлибгина қолмай, Ўзининг тўла-тўкислиги билан ҳам ҳамма ерда иштирок этади. Айнан шунда Унинг чексизлиги ва беқиёслиги намоён бўлади. Нью-Йоркдаги масиҳийлар Москвадаги имонлилар сингари бир вақтнинг ўзида ва ўша даражада Худо билан бўлган мулоқотдан роҳатланадилар. Худонинг чексизлиги ва беқиёслиги шу тариқа Унинг тегишли даражадаги баландлигига ва улканлигига (габаритига), ёки размерига тааллуқли эмас, балки тўла-тўкис ҳамма жойда ва бир вақтнинг ўзида иштирок этиш қобилиятига эга бўлганидадир.
Шунинг учун ҳам Худонинг ҳозиру нозирлиги ҳақидаги таълимот бизни эҳтиром ила ҳис-туйғуларга тўлдириши тушунарли. Бундан ташқари, у имонлилар учун катта тасалли бўлиб хизмат қилади. Биз ҳар доим Худойимизнинг бўлинмас диққат-эътиборига умид боғлаймиз. Худонинг ҳузурида бўлиш учун бизнинг навбатда туришимизни ва белгиланган вақтни кутишимизнинг ҳожати йўқ. Биз Худо билан мулоқотга киришишни хоҳлаганимизда, У дунёнинг бошқа бурчагида ниҳоятда иш билан банд бўлиб, бизни Ўз ҳузурига ҳеч қачон қабул қилмай қўймайди. Бироқ бу назария имонсиз одамларга тасалли бермайди, чунки Худодан беркинишнинг иложи йўқ. Бутун оламда Худонинг назари тушмаган бирор бурчак йўқ. Инсофсиз одамлар дўзахда Худодан узоқда бўлмайдилар, лекин улар Худонинг марҳаматидан маҳрумдирлар. Худонинг қаҳри улар билан доимо бирга.
Довуд ўз саноларида Худонинг ҳозиру нозирлигини куйлаган. Бу таълимотнинг моҳиятини у шоирона шундай ифодалайди:
Хулосалар
1. Фақат Муқаддас Руҳ ҳозиру нозир бўлиши мумкин.
2. Худо на вақт, на масофа-макон билан боғланган. У вақт ва макондан ташқарида.
3. Худонинг ҳозиру нозирлиги Ўз ичига Унинг чексизлигини ҳам қамраб олган, шунинг учун Худо Ўз мукаммаллиги билан ҳар қандай вақтда ва ҳар жойда иштирок этиши мумкин.
4. Худонинг ҳозиру нозирлиги — масиҳийлар учун улкан тасалли, имонсизлар учун эса — даҳшат.
Муқаддас Китобдан мулоҳаза учун олинган парчалар
3 Шоҳ. 8:27;
Аюб. 11:7-9;
Ерм. 23:23-24;
Ҳав. 17:22-31.
Худо ҳамма нарсани бошқаради
Ҳамма нарсани бошқариш ҳақидаги менинг дастлабки тасаввурим Қорбобога болаларча ишониш билан боғлиқ бўлган. «Қорбобо совғалар рўйхатини тузиб, уни икки марта текширади», деб айтишган менга. Шунингдек, яна уйимизнинг томида сеҳрли қуённи яшашига ва менга сездирмай доимо мени кузатишига ҳам ишонганман.
Мислсиз қудратга эга бўлган Худогина ҳамма нарсани билиши, англаши ва тушуниши мумкин. Бирор нарса ҳам У учун янгилик бўлмайди ва У ҳеч қачон янги билимларни эгалламайди. Келажак ҳам худди ўтмиш ва ҳозирги давр каби Унинг бошқарувида бўлади. Уни ҳеч нарса билан ажаблантириб бўлмайди.
Модомики, Худо билими бизникига қараганда анчагина устун (улар янада юксак даражада). Шундай экан, баъзи масиҳийларнинг ўйлашича, Унинг фикрлари ҳам
Масиҳийларнинг бундай мулоҳаза қилишлари ножоиздир. Нима учун? Агарда Худонинг мантиқий жиҳатдан мунтазамлиги ҳақиқатдан ҳам бизникидан кескин фарқ қилса ва биз учун зиддият бўлиб туюлган ҳолатлар Унга оқилона ҳисобланса, унда Муқаддас Китобнинг бутун мазмуни Худо учун қарама-қарши маънони англатиши мумкин бўлиб қолади. У ҳолда эзгулик ва ёвузлик ўртасидаги чегара Худонинг тушунчасида йўқ бўлади ва ҳар қандай дажжол назарий жиҳатдан Масиҳга айланиб қолиши мумкин.
Худонинг илоҳий бошқаруви биз учун сирли бўлган нарсаларни Унга мукаммал билимга эга бўлиш имкониятини беради. Бироқ бу Худонинг бошқа мантиққа эга эканлигидан эмас, балки Унинг билим
Худонинг бошқаруви, шунингдек, Унинг қудратига ҳам асосланган. Худо Ўзининг олий идроки (интеллекти) билан коинотни ва уни тўлдириб турган жамики нарсаларни синчиклаб ва атрофлича ўргангани учунгина, У олам бошқарувчиси эмас. Тўғрироғи, Худо ҳамма нарсани Ўз иродасига кўра яратгани учунгина У ҳамма нарсани билади. У бутун оламнинг тўла ҳуқуқли Ҳукмдори сифатида бу дунёни бошқаради. Баъзи илоҳиётчилар бир тушунчани иккинчисидан айиришга уринишади. Бироқ Худо борлиққа эга бўлмай туриб, ҳамма нарсани билолмайди. Ёки аксинча, Худо ҳамма нарсани билмай туриб, борлиққа ҳукмронлик қилолмайди. Бу тушунчалар Худонинг бошқа хусусиятлари (атрибутлари) сингари ўзаро боғлиқ ва бир бутунликнинг зарур бўлган икки қисмидир.
Худонинг оламни бошқариши, Унинг қудрати ва ҳозиру нозирлиги кабилар вақт тушунчаси билан ҳам боғлиқдир. Агарда Худо доимо ҳамма нарсани билсагина, Унинг билимлари шу маънода мутлақ ва абадий ҳисобланади. Худонинг онги бизнинг онгимиздан шуниси билан фарқ қиладики, У биз сингари «маълумот» олиш ниятида компьютерни ишга солиб, Ўзига керак бўлган файлни топишга интилмайди. Ҳамма нарсадан бохабар бўлиш Худонинг ихтиёрида.
Худони оламни бошқариши — бу дудама қиличдир. Имонлига бу ҳақдаги фикр хотиржамлик ҳиссини беради, чунки Худо ҳамма нарсани бошқаради ва тушунади. Биз ҳал этолмайдиган муаммолар Худони ажаблантирмайди ёки саросимага солмайди. Бироқ бу ақида имонсиз одамга Худодан ҳеч қаерга яшириниб бўлмаслигини эслатади. Нопок одамларнинг жамики гуноҳлари Унга маълум. Гуноҳкорлар Одам Ато ўз вақтида қилгани сингари, Худодан беркинишга уринишади. Аммо бутун оламда меҳр ёки қаҳр билан Худонинг назари тушмаган бирор бурчак йўқ.
Худонинг оламни бошқариши Унинг дунёда адолат ўрнатишдек буюк орзуси билан чамбарчас боғлиқдир. Ҳакам адолатли ва мукаммал ҳукм чиқариши учун, барча далил-исботларни яхши билиши керак. Худодан бирор бир гуноҳни яширишнинг сира ҳам иложи йўқ. Жамики ножўя ҳолатлар Унга маълум.
Хулосалар
1.
2. Фақатгина абадий Жонзотгина чексиз билимга эга бўлиши мумкин.
3. Худонинг билими, Ўзининг ижоди билимига қараганда анча юксак даражада, лекин мантиқ тузилишининг тартиби бир хил.
4. Масиҳийлар Худога қандайдир бошқача мантиқий нисбат бермасликлари керак.
5. Худонинг бутун оламни бошқариши Унинг абадийлигига ва қудратлилигига асосланган.
6. Оламни бошқариш Худога бу дунёнинг Ҳаками сингари зарурдир.
Муқаддас Китобдан мулоҳаза учун олинган парчалар
Заб. 146:5;
Ҳизқ. 11:5;
Ҳав. 15:18;
Рим. 11:33-36;
Ибр. 4:13.
Худонинг Муқаддаслиги
Болалигимда ўрганган энг биринчи ибодатим жуда содда бўлган: «Раббий, Сен улуғсан ва марҳаматлисан, ушбу таом учун Сендан миннатдормиз».
Мана шу қисқа ибодатда Худонинг икки фазилати мужассам. Бу Унинг улуғворлиги ва марҳаматлилигидир. Ушбу икки фазилатни Муқаддас Китоб тушунчасига асосан
Муқаддас Китобнинг
Модомики Худо муқаддас экан, демак, У мумкин қадар эзгу ва буюкдир. Унинг эзгулигида заррача ҳам ёвузлик аломати йўқ. Худо бизни муқаддас бўлишга чорлаганда, биз Унинг илоҳий улуғворлигига эга бўлишимизни англатмайди. Аммо биз ўзгача бўлишимиз керак ва инсонга хос тубанликдан, гуноҳкорликдан воз кечишимиз лозим. Биз ўзимизда Худо тимсолини намоён қилишга даъват этилганмиз. Биз унинг марҳаматига тақлид қилишимиз керак.
Хулосалар
1.
1) «ўзгачалик» ёки «ажралганлик» ва
2) «пок ва солиҳ ҳаракатлар».
2. Биз муқаддасликка даъват этилганмиз — Худонинг солиҳлигини ва муқаддаслигини акс эттириш.
Муқаддас Китобдан мулоҳаза учун олинган парчалар
Чиқ. 3:1-6;
1 Шоҳ. 2:2;
Заб. 98:1-9;
Ишаё 6:1-13;
Ваҳ. 4:1-11.
Худонинг эзгулиги
Мушукча ёки кучукчанинг ўз соясини қувиб ўйнашини кузатиш жуда қизиқ. У бор кучи билан сояни тутмоқчи бўлади, лекин бефойда. У қаёққа югурмасин, соя ҳам унга қўшилиб ўша ёққа югуради. Аммо Худо масаласи бутунлай бошқачадир. Ҳаворий Ёқуб шундай дейди: «Ҳар бир неъмат, ҳар бир мукаммал ҳадя юқоридан, самовий нурлар Отасидан тушади. Унда ҳеч қандай ўзгариш йўқ, ўзгарувчан кўланка ҳам йўқ» (Ёқуб. 1:17).
Худо ҳеч қачон ўзгармайди. Унда «ўзгарадиган соя» ҳам йўқ. Бу бизга Худонинг номоддийлигини ва шунинг учун соя солмаслигини, шунингдек, Унда кўчма маънода ҳам «кўланка» йўқлигини тахмин қилишимизга имкон беради. Кўланка қоронғуликни англатади, илоҳий маънода эса қоронғулик — бу ёвузликдир. Гарчи Худода ёмонлик йўқ экан, демак, Унда зулматнинг аломати ҳам йўқ. У нурлар Отасидир (қаранг: Ёқуб. 1:17).
Ёқуб Худода «ўзгарувчан кўланка ҳам йўқ» деганда, у Худонинг фақатгина ўзгармаслигини назарда тутмаган. Бу баёнот Унинг моҳиятига ҳам тааллуқлидир. Худо тамомила эзгулик бўлиб қолмай, У доимо ва мунтазам бахт-саодат ҳадя этади. Худо Ўзини эзгуликсиз тасаввур қила олмайди.
Эзгулик тушунчаси Худо ҳақидаги тасаввур билан чамбарчас боғлиқ. Ҳатто мажусий файласуф Афлотун ҳам олий эзгулик ва Худо ўртасига тенглик белгисини қўйган. Худонинг моҳияти ҳам, Унинг ишлари ҳам эзгуликдир. Худонинг ҳаракатлари Унинг моҳиятига монанддир. У Ўзининг кимлигига асосланиб иш тутади. Касалманд дарахт яхши мева беролмагани каби, ёмонликсиз Худо ҳам зиғирдак ёмонликка эга бўлса, Унинг қўлидан ҳеч нарса келмайди.
Худонинг эзгулиги Унинг қонунларида ифодаланган. Худо Ўзидан чиқмаган қандайдир самовий қонунларга бўйсунгани учун эзгу ҳисобланмайди. Унинг устига У бу қонунларга Ўзини ҳукм қилишга ижозат беради. У айни пайтда ноқонуний равишда ҳаракат қилиб, ҳукмронлиги ва обрў-эътибори кучи билан Ўзини Эзгу деб атайди. Аммо У бунинг учун эзгу эмас. Худонинг эзгулиги золим ва бетайин эмас. Худонинг Ўзи қонунга — Ўз табиатининг қонунига бўйсунади. У доим Ўз моҳиятига мувофиқ ҳаракат қилади. Унинг моҳияти эса абадий, ўзгармас ва моҳиятига кўра эзгудир. Ёқубнинг таъкидлашича, ҳар бир неъмат, ҳар бир ҳадя юқоридан — Худодан тушади. Худо нафақат эзгуликнинг юксак намунаси, балки У ҳар қандай эзгуликнинг Манбаи ҳам ҳисобланади.
Янги Аҳднинг жуда кўп қўлланиладиган оятларидан бири қуйидаги оятдир: «Биз биламизки, Худони севганларга, яъни Худо Ўз муроди бўйича даъват этганларга ҳамма нарса яхшилик бўлиб хизмат қилади» (Рим. 8:28). Бу оятни илоҳий башорат сифатида тушуниш анчагина қийин. Агар Худо бизда содир бўлаётган ҳамма нарсани ўзимизга эзгулик қилиб қайтарадиган бўлса, демак, ҳаётимиздаги ҳамма нарса мутлақ яхшиликдан иборатдир. Бу ерда
Мартин Лютер қуйидаги сўзларни айтганда, у Худонинг айнан эзгулик қилиш аспектини назарда тутган: «Агар Худо менга кўчада ётган гўнгни ейишни буюрса, мен уни нафақат еб тугатаман, балки бу гўнг менга Худо орқали яхшилик бўлиб қайтишига қатъий ишонаман».
Хулосалар
1. Ҳар қандай ижод гуноҳ соясига эга.
2. Худонинг соя томони йўқ.
3. Худонинг юқорисида қонун йўқ.
4. Худо қонундан ажралмаган.
5. Худо Ўзига Ўзи қонундир.
Муқаддас Китобдан мулоҳаза учун олинган парчалар
Чиқ. 34:6-7;
Заб. 24:8-10;
Заб. 99:1-5;
Рим. 8:28-39;
Ёқуб. 1:17.
Худонинг адолатлиги
Биз ҳар куни
Баъзида биз адолатни одамнинг қилмишига яраша олганлигига тенглаштирамиз. Биз бу ерда адолатли жазо олган ёки ҳурматига яраша рағбатлантирилган одамларни назарда тутамиз. Аммо мукофот доимо ҳам хизматга асосланиб берилавермайди. Фараз қилайлик, гўзаллик конкурсида энг чиройли қизнинг мукофотланиши эълон қилинди. «Гўзал қиз» мукофотни ўзини қандайдир бир йўл ёки усуллар билан чиройли қилишга интилгани учун олгани йўқ. Тўғриси, мукофот олишда унинг ҳеч қандай хизмати йўқ. Адолат бу ерда шундан иборатки, совринни ҳақиқатдан ҳам гўзал қиз олишга ҳақли. Агар ҳакамлар (сиёсий мулоҳазаларга кўра ёки пора олиш натижасида) гўзал деб аташга арзимайдиган қизни афзал кўришса, уларнинг қарори адолатсиз бўлади.
Юқорида санаб ўтилган сабабларга кўра, Аристотель адолатни «одамга
Лекин раҳм-шафқат ҳақиқат билан қандай ўзаро муносабатда бўла олади? Мутлақо равшанки, раҳм-шафқат ва ҳақиқат — гарчанд уларни кўпинча чалкаштиришса-да, турлича тушунчалардир. Одам қилган айбига қараганда енгилроқ жазо олса ёки сазовор бўлганидан ортиқроқ мукофот оладиган бўлса, раҳм-шафқат ҳақида гапириш мумкин.
Худо Ўзининг адолатли ҳукмини раҳм-шафқат орқали юмшатади. Аслида Унинг марҳамати раҳм қилишдан иборат. Худо Ўз раҳм-шафқатини биз лойиқ бўлган жазоларни ёғдиришга шошилмай намоён қилади ва унга итоат этганимиз учун бизни тақдирлайди. Аслида биз Унга итоат этишга мажбурмиз, шунинг учун ҳам ҳеч қандай марҳаматга лойиқ эмасмиз. Худонинг раҳм-шафқати — бу Унинг доимий яхши ниятли ҳаракатидир. У бизга марҳамат, раҳм-шафқат кўрсатишга мажбур эмас. Худо Ўзининг саховатига мувофиқ Ўз марҳаматини намоён қилиш ҳуқуқини Ўзида қолдиради. Зеро У Мусога шундай деган: «Марҳамат этганимга марҳамат этаман, раҳм айлаганимга раҳм айлайман» (Рим. 9:15).
Одамлар кўпинча Худони ноҳақликда айблашади, чунки У Ўз раҳм-шафқати ва марҳаматини ҳамма одамга ҳам, қолаверса тенг миқдорда бермас эмиш. Бизнинг ўйлашимизча, агар Худо бирор одамни кечирса, У қолган одамларни ҳам кечиришга мажбур.
Аммо Муқаддас Ёзувдан шуни биламизки, Худо ҳамма одамларга ҳам бир хил муносабатда бўлолмайди. У Ўзини Иброҳимга шундай намоён қилдики, олдин қадимги дунёдаги ҳеч бир мажусийга бундай намоён бўлмаган. Худо Ўз меҳр-шафқатига биноан Павлусга шундай зоҳир бўлдики, масалан, искариётлик Яҳудога шундай зоҳир бўлмаган.
Павлус Худодан марҳамат олди. Искариётлик Яҳудо эса қилмишига яраша адолатли жазоланди. Меҳр-шафқат ва марҳамат — бу адолатсизликнинг усулларидир. Бироқ буларни адолатсизликнинг ҳатти-ҳаракати деб бўлмайди. Агар Яҳудо қилмишига қараганда қаттиқроқ жазоланганда, унда норозиликка сабаб бўларди. Павлусга эса меҳр-шафқат кўрсатилди. Лекин бу дегани — Яҳудо ҳам меҳр-шафқат олиши керак, деган маънони англатмайди. Агар меҳр-шафқатни Худодан
Муқаддас Китоб нуқтаи назаридан қаралганда, адолат солиҳлик билан боғлиқдир. Модомики Худо адолатли экан, У нима солиҳлик бўлса, шуни қилаверади. Иброҳим Худога жавоб талаб этилмайдиган савол берди, чунки жавоб аниқ ва равшан эди: «Бутун оламнинг Ҳокими адолатли ишларни қилиши керак эмасми?!» (Ибт. 18:25). Шунга ўхшаш риторик саволни Павлус ҳам берган: «Бунга нима деймиз? Худо ноҳақми? — Асло!» (Рим. 9:14).
Хулосалар
1. Адолат — бу кимдир ўзига тегишли бўлганни олишидир.
2. Муқаддас Китоб адолати солиҳлик ва нима тўғри бўлса, шуни ижро этиш билан боғлиқ.
3. Адолатсизлик адолат туркумига кирмайди. У адолатнинг бузилишини намоён қилади. Меҳр-шафқат ҳам адолат туркумига кирмайди, лекин у адолатни бузмайди.
Муқаддас Китобдан мулоҳаза учун олинган парчалар
Ибт. 18:25;
Чиқ. 34:6-7;
Нхм. 9:32-33;
Заб. 144:17;
Рим. 9:14-33.
УЧИНЧИ ҚИСМ
Худонинг ишлари ва амрлари
Яратилиш
Ҳамма нарса замон ва маконда ўз ибтидосига эга. Биз ҳаммамиз — мен ва сиз — қачондир дунёга келганмиз. Биз яшаётган уй ҳам қачондир қурилган. Эгнимиздаги кийим-кечакни ҳам кимдир тиккан. Қачонлардир бизнинг уйларимиз, кийимларимиз, машиналаримиз, уй жиҳозларимиз ва ўзимиз ҳам бўлмаганмиз. Буларнинг ҳеч бири йўқ эди. Бу жуда оддий ва содда.
Модомики, бизнинг атрофимиздаги одамлар ва нарсалар қачонлардир ўз ибтидосига эга экан, биз
Нима учун? Ахир, мен ҳамма нарса замон ва маконда ўз ибтидосига эга деб айтмаганмидим? Наҳотки бу сўзлар ҳаммаси ибтидога эга деган таъкид билан бир хил аҳамиятга эга бўлмаса? Йўқ, бир хил эмас. Мантиқ нуқтаи назаридан ҳам, илм-фан нуқтаи назаридан ҳам ҳамма нарса ўз ибтидосига эга деб таъкидлаш мумкин эмас. Нега? Агар жамики мавжудот ўз ибтидосига эга бўлганда, унда ҳеч нарса мавжуд бўлмаган қандайдир замон бўлиши керак эди.
Бир лаҳзага тўхтаб мулоҳаза қилинг. Ҳеч нарса мавжуд эмаслигини фараз қилинг. Мутлақо ҳеч нарса йўқ. Биз мутлақо ҳеч нарса йўқлигини кўз олдимизга келтиролмаймиз. Бу ҳақдаги фикрнинг ўзи бутун борлиқни инкор этаётганга ўхшайди.
Хўп, агар мутлақо ҳеч нарса мавжуд бўлмаган қандайдир замон бўлган деб фараз ҳам қилайлик, унда ҳозир нима бўларди? Тўппа-тўғри — ҳеч нарса бўлмасди! Агар қачонлардир ҳеч нарса бўлмаган замон бўлганда, унда мантиқ қонунига биноан ҳар доим ҳеч нарса бўлмаслиги керак. Ҳаттоки унда ҳеч нарсанинг мавжуд бўлиши мумкин бўлган «замон»нинг ўзи ҳам бўлмас эди.
Лекин биз қачонлардир ҳеч нарса бўлмаганлигига шунчалик ишонган бўлсак, ҳозирда ҳам ҳеч нарса бўлмаслигига нега мутлақо ишончимиз комил? Таажжуб, ниҳоятда ўткир зеҳнли одамларнинг ҳам текис жойда қоқинишлари сингари, жавоб жуда оддий. Жавоб шундан иборатки,
Ҳеч нима ниманидир яратиши учун ўзи ишлаб чиқарувчи кучга эга бўлиши керак. Ҳеч нарса ўзини яратиш учун ёки ўзига ҳаёт бериши учун имкониятга эга бўлиши керак. Аммо бу ғирт бемаънилик. Ўзини яратиш ёки қайта тиклаш учун ўша нимадир ҳозирда
Агар биз ниманидир билсак ҳам, ҳозирда нимадир мавжудлигини, демак, қандайдир йўсинда қаердадир, ниманингдир бошланиши йўқлигини билган бўламиз. Ажойиб мутафаккир Бертран Рассел Фредерик Коплестон билан бўлган машҳур баҳсда шуни таъкидладики, ҳозирги ҳақиқий коинот «сўнгги сабабларнинг битмас-туганмас серияларидан» иборат, яъни охири йўқ, узундан-узоқ ортга, абадийликка қаратилган сериялардан иборатдир. Бунда бир сабаб натижаси иккинчи сабабни келтириб чиқараверади ва бу жараённинг боши ҳам, охири ҳам йўқ. Бироқ бу ғоя яратилиш муаммосини қатор узлуксиз сабаблар ва натижалар билан чуқурлаштиради, холос. Нақадар бемаъни фикр. Ушбу фикр ақлли одамлардан чиққанлиги учун унинг бемаънилигини бироз бўлса-да камайтирмайди. Бу бемаъниликдан ҳам баттарроқдир. Бемаъни нарсалар амалий бўлиши мумкин. Лекин бу фикр мантиқан мумкин эмас.
Рассел ҳеч нимадан ҳеч нарса ҳосил бўлмаслик қонунини рад этиши мумкин. Лекин у ўзини ақлан нобуд қилмай туриб, бу қонунни рад этолмайди. Агар ҳозирда нимадир бўлса, демак, олдин ибтидоси бўлмаган нимадир бўлиши кераклигини биз аниқ биламиз. Масала фақат у
Кўплаб етук олимларнинг эътироф қилишларича,
Аммо тақдим қилинган сценарийда аранг кўзга ташланадиган хато яширинган. У
Олий Зотни инсон зотидан нима ажратиб туради? Эътибор беринг-а, иккала концепцияда ҳам умумий сўз —
Карл Саган ва бошқалар коинотда — унинг юқорисида эмас ва ундан ташқарида ҳам эмас — яратилмаган нимадир мавжуд деб айтишганда, улар Яратувчимизнинг манзилини ноаниқ кўрсатишади. Карл Саганнинг таъкидлашича, яратилмаган нарса шу ернинг ўзида (коинотда) мавжуд, «ундан ташқарида» эмас (унинг устида ёки ундан устун ҳам эмас). Лекин барибир шу яратилмаганга олий Зот зарурдир. Унинг коинотдаги сирли қисми бошқа ҳамма яратилган нарсалардан ташқарида ва уларнинг устида бўлади. Коинотда эса ҳамма яратилган нарсалар намоён бўлади. Бошқача қилиб айтганда, қандайдир трансцендент Зот бўлиши керак.
«Коинотда мавжуд Яратувчини» биз қанчалик кўп ўрганмайлик, У шунчалик кўп трансцендент Худога ўхшайди. У яратилмаган. Унинг Ўзи Яратувчи. У ҳаёт кучига эга.
Бир нарса мутлақо равшан: агар ҳозирда нимадир мавжуд бўлса, демак, қандайдир олий Зот бор ва бу Зот жамики жонзотни яратган. Муқаддас Китоб қуйидаги сўзлар билан бошланади: «Худо дастлаб осмон билан ерни яратди». Бу гап масиҳийлик фикрининг ибтидоси бўлиб қолди. Бу нафақат масиҳийларнинг фикри, балки зарур ва мақсадга мувофиқ қарашдир (концепциядир).
Хулосалар
1. Ҳамма нарса замон ва маконда ўз ибтидосига эга.
2. Ҳеч нарсадан нимадир пайдо бўлмайди. Ҳеч нима бирор нарсани яратишга қодир эмас.
3. Агар қачонлардир ҳеч нима мавжуд бўлган бўлса, демак, ҳозирда ҳам фақат ҳеч нима бўлади.
4. Ҳозир нимадир мавжуд, бинобарин, ибтидоси йўқ нимадир бўлиши керак.
5. Нарсалар ўзларини ўзлари ярата олмайди, чунки бунинг учун улар даставвал ўзларидан олдин мавжуд бўлиши керак.
6. Агар коинотнинг қандайдир бир «қисми» яратилмаган бўлса, у ҳолда у ибтидоси бор бўлган қисмлардан ташқарида ёки уларнинг устида бўлади.
7. Яратилмаган зот — қаерда бўлишидан қатъий назар, олий зотдир (яратилган зотларга нисбатан у олий тартибдаги зотдир).
8. Трасцендентлик жуғрофияни эмас, борлиқнинг даражасини кўрсатади.
Муқаддас Китобдан мулоҳаза учун олинган парчалар
Ибт. 1;
Заб. 32:1-9;
Заб. 103:24-26;
Ерм. 10:1-16;
Ибр. 11:3.
Олдиндан кўра билиш
Род-Айленд штатининг пойтахти Провидение деб номланган, бу «олдиндан кўра билиш» деган маънони билдиради. Бу номда ғайриоддий нимадир мавжуд. Шаҳарнинг номи шундан далолат берадики, ота-боболаримиз биз билан сиз каби эмас, балки бутунлай бошқача фикр юритишган. Ким ҳам бугунги кунда шаҳарни Провидение деб атагиси келади? Бу сўзнинг ўзи эскича янграйди, ҳатто у архаик сўзга айланган.
Илк масиҳийларнинг асарларини ўқиганимда, уларнинг Худо мўъжизаларини кўплаб эслашлари мени ҳайратга соларди. Афтидан ўтган асрлар масиҳийлари башоратларга сиз билан биздан кўра ортиқроқ даражада ишонишган кўринади. Натуралистик руҳ давомчиларининг: «Табиатдаги барча ҳодисалар мустақил табиат кучлари таъсири остида содир бўлади», деб эътироф қилишлари бизнинг авлодимизга кучли таъсир кўрсатяпти.
XVII асрнинг Вестминстер илоҳиётчилари башорат тушунчасини қуйидагича таърифлашган:
Худо — жамики жонзотнинг Яратувчисидир. У Ўзининг барча ижодини қўллаб-қувватлайди, йўл-йўриқ кўрсатади. Воқеа ва ҳодисаларни энг буюгидан бошлаб то арзимасигача бошқаради. Буларни Худо Ўзининг олий даражадаги ва муқаддас илоҳийлигига, Ўзининг бехато билувчанлигига ва эркинлигига, Ўзининг доимий марҳаматига ва шахсий иродасига, Ўзининг мақтовга сазовор донолигига, куч-қудратига, адолатлигига, саховатлигига ва раҳм-шафқатлигига асосланиб амалга оширади[27].
Худо Ўзи яратган ижодини ҳимоя қилади. Олам нафақат яратилгани учун Худодан миннатдор, балки Унга боғлиқ бўлган кейинги ҳаёти учун ҳам миннатдордир. Бутун олам ўз ҳолича ҳаракат қила олмайди ва яшай олмайди. Худо Ўз куч-қудрати билан бутун жонзотга мадад беради. Фақатгина У билан биз мавжудмиз, ҳаёт кечирамиз ва ҳаракат қиламиз.
Башорат таълимотида Худонинг бутун коинотни бошқаришига асосий урғу берилади. У Ўзи яратган оламни тўла ҳуқуқли ҳукмрон сифатида бошқаради. У мавжуд бўлган ҳамма нарсани — каттасидан то кичигигача бошқаради. Ундан берухсат ҳеч қачон ва ҳеч нарса содир бўлмайди. Унинг иродаси билан ёмғир ёғади ва қуёш чарақлайди. У шоҳликларни юксалтиради ва ағдариб ташлайди. Бошимизда нечта соч толаси борлигини ва қанча умр кўришимизни фақат У билади.
Башорат ва бахт, тақдир ва омад ўртасида катта фарқ мавжуд. Фарқнинг асл маъноси Худонинг моҳиятидан иборат. Бахтнинг кўзи кўр, лекин Худо ҳаммасини кўради. Тақдир шахсий ибтидодан маҳрум, ҳолбуки Худо — бу Ота. Омад гунг, Худо эса биз билан гаплаша олади. Инсоният тарихида ожиз, эгасиз ва забонсиз кучлар ҳаракат қилмайди. Ҳаммаси башоратнинг кўринмас қўллари билан амалга оширилади.
Худо бошқараётган оламда тасодифий ҳодисалар бўлмайди. Шунга ўхшаш тасодифлар мутлақо мавжуд эмас. Бу математик назарияларни изоҳлашда биз фойдаланадиган оддий сўз, холос. Аммо тасодифнинг ўзи ҳеч қандай кучга эга эмас, чунки у мавжуд эмас. Тасодиф — бу воқеликка таъсир ўтказа оладиган аллақандай жонзот эмас. Тасодиф на ҳодиса, на буюмдир. У ҳеч нима.
Башоратнинг бошқа жиҳати
Худонинг гуноҳни ювиш башорати энг ёвуз хатти-ҳаракатларда ва қилмишларда намоён бўлади. Инсон жиноятларининг энг даҳшатлиси — искариётлик Яҳудонинг Масиҳга қилган хоинлиги бўлган. Аммо Масиҳнинг ўлими тарихда тасодиф бўлмаган. У Худо иродаси билан содир бўлган. Яҳудонинг разил қилмиши эса инсоният тарихида энг буюк воқеа бўлган — Қутқарилишнинг амалга ошишига ёрдам берган.
Хулосалар
1. Одамлар ҳозирги пайтда одатга кўра башоратга ишонмайдилар.
2. Башорат ўзида Худо ижодини сақлаш ва уларга ёрдам бериш борасидаги Унинг ишларини мужассамлаштиради.
3. Башорат энг муҳими Худо яратган жонзотларни бошқаришини англатади.
4. Башорат таълимотига кўра, ҳеч қандай эгасиз кучлар — омад, тақдир ёки тасодиф мавжуд эмас.
5. Башорат мавжуд аҳволни ўз ичига олган. Мавжуд аҳвол воситасида Худо Ўз илоҳий иродасини яратган жонзотларининг эрки орқали амалга оширади.
Муқаддас Китобдан мулоҳаза учун олинган парчалар
Аюб. 38:1–41:34;
Дон. 4:31-32;
Ҳав. 2:22-24;
Рим. 11:33-36.
Мўъжиза
Баъзида мен дўстларим билан атрофида кўпгина ховузчалар бўлган майдонда гольф ўйнайман. Гоҳида тўпни нотўғри урганимда, тўп ҳовузча тарафга қараб учиб кетади. Аммо у ҳовузчага тушиб кетмайди, аксинча сувнинг бетида бир неча бор енгилгина қалқиб, қаршимиздаги қирғоққа бориб қолади. Мен тақводор масиҳий бўлганим учун коптокнинг бундай ўзгаришини: «Ажабо! Бу мўъжиза-ку!» — деб ҳайрат билан қарши оламан. Бироқ ҳар қандай бола маҳорат билан отилган тошча сувнинг бетида «сакраб» ўйнаганича, маълум масофани енгиб ўтиши учун ҳеч қандай мўъжизанинг кераги йўқлигини жуда яхши билади. Худди шу сингари гольф ўйинида урилган копток сувнинг бетидан силлиқ учиб ўтиб кетиши учун ҳам ҳеч қандай мўъжизанинг ҳожати йўқ. Фақатгина коптокка тўғри тезликни бериб мос ҳаракат йўлига солсангиз, ҳамма иш жойида бўлади.
Учинчидан,
Муқаддас Китобда биргина
Бугунги кунда мўъжизага уч хил қараш мавжуд. Биринчи нуқтаи назар тарафдорлари мўъжизаларга ишончсизлик билан қарашади ва шунга ўхшаш ҳодисаларни инкор этишади. Иккинчи тоифа тарафдорларининг таъкидлашларича, мўъжизалар Муқаддас Китоб даврига мансуб ва ҳозирда ҳам давом этиб келмоқда. Учинчи нуқтаи назарни қўллаб-қувватловчиларининг айтишларига қараганда, ҳақиқий мўъжизалар Муқаддас Китоб даврида юз берган экан. Худо Муқаддас Китоб орқали Ўз ваҳийларини бизга бергандан кейин У мўъжизалар яратмай қўйди. Мана шу нуқтаи назарга мувофиқ Худо оламда ғайритабиий равишда ҳаракат қилмоқда. Бироқ У энди инсонларга мўъжиза кўрсатиш учун куч ҳам, ҳокимият ҳам бермай қўйди.
Хулосалар
1. Муқаддас Китоб аломатлар, мўъжизалар ва кучлар ҳақида гапиради.
2. Муқаддас Китобда турли мўъжизалар келтирилган.
3. Барча мўъжизалар — бу ғайритабиий ҳодисалардир. Бироқ ҳар қандай ғайритабиий ҳодисани мўъжиза деб бўлмайди.
Муқаддас Китобдан мулоҳаза учун олинган парчалар
Чиқ. 4:1-9;
3 Шоҳ. 17:21-24;
Юҳ. 2:11;
Ибр. 2:1-4.
Худонинг иродаси
Дорис Дей бир вақтлар «Que Sera, Sera» — «Нима бўлса, шу бўлсин» деган ажойиб қўшиқни куйлаб юрарди. Бир қарашда бу мавзу қай бир даражада фатализмни (тақдирга ишонишни) қадрлашга ўхшаб кетади. Масалан, ислом илоҳиёти ҳам, кўпинча «Оллоҳ иродаси»га боғлиқ муайян воқеаларни тушунтириб беради.
Муқаддас Китоб Худонинг иродасига, Унинг Ўзи яратганлари ва жамики жонзотлар устидан олий ҳукмронлигига жуда кўп диққат-эътибор қилади. Биз Худонинг иродаси ҳақида гапирганимизда, жуда бўлмаганда, унинг учта кўринишини назарда тутамиз. Кенг маънода эса Худонинг
Худонинг мустақил иродаси то амалга ошмагунча ва бизнинг ҳаётимизда ошкора бўлмагунча кўпинча бизга яширинлигича қолаверади. Аммо Унинг бизга аён ва ошкора бўлган бир иродаси борки, бу — Унинг
Муқаддас Китобда ёзилган ва бизнинг қалбларимизда акс этган Худо қонунларининг бажарилиши мажбурийдир. Биз Унинг иродасини бузишга ҳаққимиз йўқ. Биз «Нима бўлса, бўлаверсин» деб гуноҳли ишларимизни оқлашга қодир эмасмиз. Эҳтимол, мустақил ёки яширин Худонинг иродаси шундан иборат бўлиши мумкинки, Худо бизга гуноҳ қилишга «рухсат» бериб, шу гуноҳларимиз орқали Ўзининг мустақил иродасини намоён қилади. Искариётлик Яҳудо Исога ҳиёнат қилишини Худо олдиндан белгилаб қўйган. Лекин бу далил Яҳудонинг гуноҳини бироз бўлса-да юмшатмади ёки унинг виждонсизлигини камайтирмайди. Худо бизга ўзининг насиҳатомуз иродасидан бироз оғишга «ижозат берганда», У бизга Унинг қонунларини бузиш маънавий ҳуқуқини беряпти, деб асло ўйламаслигимиз керак. Бу ижозат бизга гуноҳ қилиш
Муқаддас Китобда айтилган Худонинг учинчи иродаси намоён бўлиши — бу Худонинг
Аксарият масиҳийлар Худонинг «иродасини» тушуниш учун жуда кўп вақт ва куч сарфлашади. Унинг сирли, яширин, ёки декрет иродасини билишга уринишларнинг бари беҳудадир. Худонинг сирли иродаси — бу Унинг сири. Худо уни бизга ошкор қилишни хоҳламайди. Бундан ташқари, Худонинг сирли иродасини билишга уриниш — бу Худонинг бегона кўзлардан яширган Унинг маконига ноқонуний бостириб кириши демакдир. Худонинг сирли иродаси — бу бизнинг ишимиз эмас. Мана шунинг учун ҳам Муқаддас Китоб фолбинликни, оккультизмни ва бошқа сеҳр-жоду ишларини қоралайди ва таъқиқлайди.
Агар биз Жан Кальвин айтган қуйидаги сўзларга амал қилсак, доноликни намоён қилган бўламиз: «Худо Ўзининг муқаддас оғзини юмганда, савол беришдан тийилган маъқул». Ҳақиқий имонлиликнинг белгиси Худонинг одамларга очган иродасини, Унинг ибрат бўладиган иродасини англашга интилишдан иборат. Диёнатли одам Худонинг қонун-қоидалари тўғрисида кечаю кундуз ўйлайди. Муқаддас Руҳнинг «етакчилигини» қидиришда шуни ёдда тутиш лозимки, Муқаддас Руҳ, энг аввало, бизни солиҳликка етаклайди. Биз Худонинг оғзидан чиққан ҳар қандай сўз билан яшашга даъват этилганмиз. Ҳаётимизнинг бош мақсади — Худонинг Ўзи бизга очиб берган иродасини бажаришдан иборат.
Хулосалар
1. Худо иродасининг уч кўриниши:
а)
б)
в)
2. Худонинг одамга берилган мустақил гуноҳ «ижозати» — Худо гуноҳни маъқуллайди деганини англатмайди.
Муқаддас Китобдан мулоҳаза учун олинган парчалар
Юҳ. 19:11;
Рим. 9:14-18;
Эф. 1:11;
Кол. 1:9-14;
Ибр. 6:13-18;
2 Бут. 3:9.
Аҳд
Худо билан Унинг халқи ўртасидаги муносабат У тасдиқлаган аҳд орқали амалга оширилади. Аҳдни аслида шартномага қиёслашади. Улар ўртасида чиндан ҳам ўхшаш томонлар бор, бироқ шу билан бирга бир қанча тафовутлар ҳам мавжуд. Аҳднинг ҳам, шартноманинг ҳам бажарилиши мажбурийдир. Шартномалар иккита ўзаро бир-бирига тенг шерик ўртасида тузилади ва иккала томон ҳам битимни имзолашдан бош тортишга ҳақлидир. Аҳд ҳам — шартномадир. Бироқ Муқаддас Китоб аҳдлари асл қоидага кўра, шериклар ўртасида тузилади, аммо уларни тенг деб бўлмайди. Тўғрироғи, бу аҳдлар қадимги Яқин Шарқдаги сюзерен (хўжайин) ва вассал (қарам) тузган оддий келишувга кўпроқ ўхшаб кетади. Сюзерен ва вассал ўртасидаги шартномалар (масалан, хетт шоҳлари ўртасидаги шартнома каби) бир шоҳ иккинчисининг устидан ғалаба қозонгандагина тузиларди. Ўз-ўзидан маълумки, бундай шартномалар шартлари муҳокама қилинмас эди.
Бундай аҳдларнинг биринчи қоидаси — бу иштирок этган томонларнинг преамбуласи. Чиқиш Китобининг йигирманчи боби иккинчи ояти қуйидагича бошланади: «Мен сенинг Эганг Худоман…». — Худо бу Сюзерен (Хўжайин), Исроил халқи эса — вассаллар (қарам). Шартноманинг иккинчи қоидаси — тарихий муқаддима. Бу ерда вассални (Исроилни) Ўзига садоқатли бўлишга мажбурловчи Сюзереннинг (Раббийнинг) фаолияти ҳақида гапирилади. Масалан, Худо яҳудийларни мисрликлар қуллигидан олиб чиққанлиги тўғрисида эслатилади. Илоҳий маънодаги келишувнинг бу қисмида Худонинг марҳамати акс эттирилган.
Навбатдаги қисмда Раббий Ўзи бошқараётганларга Ўз талабларини баён этади. Чиқиш Китобининг йигирманчи бобида Ўнта амр санаб ўтилган. Амрларнинг ҳар бири аҳд тузувчилар томонидан бажарилиши мажбурийдир.
Бу аҳднинг охирги қисмида дуолар ва қарғишлар айтилган. Агар вассаллар аҳд шартларини бажарсалар, Раббий уларни тақдирлашини айтади. Худди шундай мисолни биз бешинчи амрда топамиз. Агар исроилликлар ўз ота-оналарини ҳурмат қилсалар, Худо уларга бераётган юртда уларнинг умрларини узоқ қилишга ваъда беради. Шу билан бир қаторда, аҳдда башарти одамлар ўз зиммаларига олган мажбуриятларини бажаришмаса, турли жазо ва лаънатларга гирифтор бўлишлари ҳам эслатилган. Агар исроилликлар Худонинг исмини суиистеъмол қилишса, Худо уларни жазосиз қолдирмаслиги тўғрисида огоҳлантирган. Бундай асосий мазмундаги намуна Худонинг Одам Ато, Нуҳ, Иброҳим, Мусо, шунингдек, Исо Масиҳни Унинг Жамоати билан тузган аҳдларда ҳам кузатилади.
Муқаддас Китоб даврида аҳдлар қон билан мустаҳкамланар эди. Ўша давр одатига кўра, иккала томон ҳам бузоқни икки қисмга бўлиб, икки бўлаги орасидан ўтишлари керак, бу билан улар аҳд шартларига розиликларини тасдиқлашган (қаранг: Ерм. 34:18). Шунга ўхшаш яна бир мисолни Ибтидо Китобидан топамиз (15:7-21). Бу ерда Худо Иброҳимга маълум ваъдаларни берди ва ушбу ваъдалар қурбонликлар келтириш билан тасдиқланди. Лекин бу вазиятда сўйилган ҳайвон бўлаклари орасидан фақат Худонинг бир Ўзи ўтди. Бу билан У аҳдни бажаришга тантанали мажбурият қабул қилганини намойиш этди.
Нажотбахш ҳисобланмиш Янги аҳд Исо Масиҳнинг хочда тўккан қони билан тасдиқланган. Бу аҳднинг энг муҳими — Худонинг гуноҳни кечириш ваъдаси. Худо ҳамма масалада фақатгина Масиҳга суянишга аҳд қилган одамларни қутқаришга ваъда берибгина қолмади. Шу билан бирга берган ваъдасини муқаддас қасамёди билан муҳрлаб тасдиқлади ҳам. Биз тўла нажот топишимиз учун Ўзини қурбон қилган Худога биз хизмат ва ибодат қиламиз.
Хулосалар
Аҳд қоидалари:
1. Преамбула: сюзеренни белгилаш.
2. Тарихий муқаддима: томонларнинг ўзаро муносабатлари тарихини такрорлаш.
3. Аҳд шартлари: икки томонга тақдим этиладиган шарт талабларини санаб ўтиш.
4. Қасамлар ва ваъдалар: берилган ваъдалар иштирокчиларни шартнома шартларига риоя қилишга ундайди.
5. Ижозат бериш: дуолар ва қарғишлар (тақдирлаш ва жазолаш), аҳд шартларига риоя қилинганда ёки улар бузилганда.
6. Тасдиқлаш: қурбонликка сўйилган ҳайвонлар қони билан ёки Масиҳнинг хочда тўкилган қони билан аҳдни тасдиқлаш.
Муқаддас Китобдан мулоҳаза учун олинган парчалар
Ибт. 15;
Чиқ. 20;
Ерм. 31:31-34;
Лк. 22:20;
Ибр. 8;
Ибр. 13:20-21.
Аҳд вазифалари
Одам Ато ва Момо Ҳаво яратилганларидан кейин, улар ўзларининг Яратувчиси бўлган Худо билан муносабатни бошлашди. Улар Худога итоат қилишга мажбур эдилар ва ўз итоаткорликлари учун Ундан рағбат ҳам, марҳамат ҳам талаб этмасликлари керак эди. Бироқ Худо Ўзининг меҳр-шафқати, олийҳимматлиги ва марҳаматлилиги туфайли Ўз яратганлари билан ихтиёрий равишда аҳд тузди. Худо Ўз қонунига қўшимча қилиб Одам Ато ва Момо Ҳавони марҳаматлашга ваъда қилди. Бу шартномани икки тенг шерик тузган эмасди. Шартнома Худонинг ташаббуси билан ва Унинг илоҳий ҳокимлиги асосида тузилган эди.
Худо ва инсоният ўртасидаги илк аҳдлашув аҳд вазифалари бўлган. Бу аҳдда Худо Ўз ҳокимлигига мутлақ ва тўлиқ бўйсунишни талаб этган. Улар итоат этганлари учун мукофот тариқасида У абадий ҳаётни ваъда қилган. Одамлар Унинг қонунларини бузсалар, уларни ўлим жазоси кутади. Одам Атодан бошлаб барча одамлар мана шу аҳднинг муқаррар иштирокчилари бўлишади. Улар ушбу аҳд шартларини бажаришдан бош тортишлари ёки ҳатто бундай аҳд мавжудлигини инкор этишлари мумкин. Аммо бу аҳд таъсиридан қочиб қутулишнинг ҳеч иложи йўқ. Жамики одамлар, хоҳ улар аҳдни бузувчилар, хоҳ аҳднинг изчил ижрочилари бўлишсин, барибир, Худо билан аҳд қилган муносабатида бўлишади. Биз нажот топишга муҳтожмиз, чунки аҳд вазифаларини бузганмиз ва нажот топишга умид қиламиз, чунки Масиҳ бу аҳд вазифаларини бизнинг ўрнимизга адо этди.
Аҳд вазифаларини бузиб, қарздорга айланиб қолиш учун атиги биргина, ягона гуноҳ кифоя. Қарздорлар ҳеч қачон Худога ўз қарзларини тўлай олмайдилар. Ҳатто биз ақалли бир марта гуноҳ қилганимизда ҳам, кечирилиш учун фақат Худонинг раҳм-шафқатига умид боғлаган бўлар эдик.
Арши Аълода оладиган мукофотимиз ҳам Худонинг меҳр-муруввати туфайли юз берадиган ҳодиса. Бу туҳфа — Худо марҳаматининг гултожидир. Агарда Одам Ато Худонинг аҳд вазифаларини бузмаганда эди, Худо билан тузилган шартномани бажаргани учун тегишли мукофотга сазовор бўларди. Модомики, Одам Ато гуноҳга ботган экан, Худо Ўз меҳр-шафқатига биноан одамларга янги ҳузур-ҳаловат аҳдини берди. Шу сабабли қутқарилишга имкон пайдо бўлгани аниқ ва равшан бўлди.
Фақатгина ягона бир Одам аҳд вазифаларини охиригача адо этишга муяссар бўлди. Бу Одам — Исо Масиҳдир. У сўнгги ёки янги Одам Ато сифатида Худо билан тузилган дастлабки аҳднинг барча талабларини ва шартларини бажарди. Кимки Унга эътиқод этса, мана шундай қилиш унинг қўлидан келади.
Исо Ўзининг эзгу ишлари шарофати билан Арши Аълога кўтарилиш бахтига мушарраф бўлган биринчи Одамдир. Биз ҳам ўзимизнинг эзгу ишларимиз билан эмас, балки Исонинг эзгу ишлари туфайли самоларга кўтарилишимиз мумкин. Биз Исо Масиҳга мурожаат қилганимизда, Унинг эзгу ишлари «бизникига» айланади. Биз Масиҳ эътиқодига эга бўлганимизда, Худо Унинг барча эзгу ишларини бизнинг ҳисобимизга ёзади. Аҳд вазифаларини ҳузур-ҳаловат аҳди бажаради, чунки Худо Ўзининг меҳр-мурувватига кўра Масиҳ хизматларини бизнинг ҳисобимизга ўтказади. Шундай қилиб, Худонинг меҳр-муруввати бўйича биз аҳд вазифаларининг шартларини бажарамиз.
Хулосалар
1. Худо Одам Ато ва Момо Ҳаво билан бурч аҳдини тузган.
2. Барча одамлар Худонинг аҳд бурчлари бўйича иштирокчиларга айланиши муқаррар.
3. Ҳамма одамлар аҳд бурчларини бузувчиларидир.
4. Исо аҳд бурчларининг ҳамма шартларини бажарган.
5. Ҳузур-ҳаловат аҳди бўйича Исонинг хизматлари бизнинг ҳисобимизга ўтказилади, шунинг учун аҳд бурчлари шартлари бажарилган ҳисобланади.
Муқаддас Китобдан мулоҳаза учун олинган парчалар
Ибт. 2:17;
Рим. 3:20-26;
Рим. 10:5-13;
Гал. 3:10-14.
ТЎРТИНЧИ ҚИСМ
Исо Масиҳ
Масиҳнинг илоҳий табиати
Масиҳий бўлиш учун албатта Исо Масиҳнинг илоҳий табиатига ишониш керак. Бу мавзуга Унинг Инжилида талайгина қисм бағишланган. Шунга қарамасдан, ҳар бир аср Жамоатида ўзларини масиҳий деб атаган, аммо Исонинг илоҳий таълимотини рад этган ёки бузиб кўрсатган одамларни учратишга тўғри келади.
Жамоат тарихида тўрт аср мобайнида Қутқарувчининг илоҳий табиати тан олиниши масаласи Жамоат
325 йилда Никей соборида Жамоат ариан бидъатчиларига қарши чиққан ҳолда, Исо Масиҳнинг яратилмай туғилганлигини ва Отаси сингари ўшандай моҳиятга (homoousios) эга эканлигини англатди, яъни Масиҳнинг «моҳияти» Худонинг моҳиятидир. У Худога фақат ўхшабгина қолмай, балки Худонинг худди
Янги Аҳдда биз Масиҳнинг илоҳий табиатини тасдиқловчи кўплаб мисолларни топамиз. Азалда Каломуллоҳ бўлгани сингари, Масиҳ дунё яратилгунча яшаган Шахсгина бўлиб қолмай, азалданоқ У Худода эди. Муқаддас Китобда айтилишича, дастлаб Масиҳ
Янги Аҳднинг бошқа жойларида Исонинг илоҳий табиатини яққол намоён қилувчи унвонларига ва таърифларига дуч келамиз. Худо Уни юксалтирди ва Уни
Павлуснинг таъкидлашича, Худонинг бутун борлиғи тўла-тўкис Масиҳ вужудида мавжуддир (қаранг: Кол. 2:9) ва Масиҳ фаришталардан ҳам «аълороқдир» (бу мавзу Ибронийларга Мактубда яна такрорланади). Фариштага ёки ҳар қандай яратилган ижодга сажда қилиш ҳар қанча мақталмасин, Муқаддас Китоб бутпарастлик тақиқини бузишини англатади. Исо Масиҳнинг Юҳанно баён этган Муқаддас Хушхабарининг «Мен мавжудман» деган сўзлар билан бошланиши, шунингдек, Унинг илоҳийлигидан ҳам гувоҳлик беради.
V асрда Халкидон соборининг (451 й.) таъкидлашича, Масиҳ — ҳақиқий Инсон ва ҳақиқий Худодир. Исонинг икки — инсоний ва илоҳий табиати ягона, ажралмас, бўлинмас ва мукаммал деб эътиқод қилинган.
Хулосалар
1. Масиҳнинг илоҳий табиати тўғрисидаги таълимот масиҳийлик учун ниҳоятда муҳимдир.
2. IV, V, XIX ва XX асрларда Жамоат Масиҳнинг илоҳийлигига гумонсираган бидъатчиларнинг хужумини бошидан кечирди.
3. Никей собори (325 й.) Масиҳнинг яратилмаганлигини ва Отаси каби моҳиятга эга эканлигини айтиб, Унинг илоҳий табиатини тасдиқлади.
4. Янги Аҳд Масиҳнинг илоҳий табиатини аниқ ва равшан таъкидлайди.
5. Халкидон собори (451 й.) Исонинг ҳақиқий Худо эканини эълон қилди.
Муқаддас Китобдан мулоҳаза учун олинган парчалар
Мк. 2:28;
Юҳ. 1:1-14;
Юҳ. 8:58;
Юҳ. 20:28;
Флп. 2:9-11.
Кол. 1:19.
Масиҳнинг итоаткорлиги
Итоаткор одам ким? Мутлақо равшанки, итоаткор — бу бошқа одам «ихтиёрида бўлган» ёки унинг «ҳукмронлиги остидаги» кимса тушунилади. Тобеъ одам ўз бошлиғига дўст ҳам эмас ёки унинг тенги ҳам эмас. Тобеъ одам унинг тепасида турган ҳукмдорнинг обрў-эътиборига ва ҳокимлигига эга бўла олмайди.
Масиҳнинг итоаткорлиги ҳақида ўта жиддий ва эҳтиёткорлик билан фикр юритиш керак. Бизнинг жамиятимизда бўйсуниш тенгсизликни англатади. Бироқ Учликдаги учала шахс ҳам ўз табиатига ва шуҳратига кўра тенгдир. Учала ипостас ҳам мангу ва етарлича юксак Шахслардир. Учаласи ҳам Илоҳийликнинг барча хусусиятлари ва ўзига хос сифатларига баб-баравар эгадирлар.
Бироқ Худонинг гуноҳларни ювиш режасига кўра, Ўғил
Ва ниҳоят, шуни ҳам айтиб ўтиш лозимки, Исонинг Отасига итоаткорлиги ва бўйсуниши фақатгина Унинг азоб-уқубатларида ифодаланмаган. Гуноҳларни ювиш режаси Исо хизматининг барча аспектларини, шунингдек, Унинг улуғланишини ўз ичига қамраб олган эди. Вестминстер тавба-тазаррусида Отанинг режаси билан Масиҳнинг ердаги меҳнати ўртасидаги ўзаро боғлиқлик қуйидагича изоҳланади:
Худонинг азалий ниятига биноан У Раббий Масиҳни, Ўзининг Ягона Ўғлини Худо ва одам ўртасидаги Воситачи, пайғамбар, руҳоний, шоҳ, Унинг Жамоати бошлиғи ва Қутқарувчиси, бутун мавжудотнинг меросхўри ва дунё ҳаками этиб танлади ва шундай деб белгилаб қўйди; Худо абадийликдан Масиҳга халқ берди. Бу халқ Унинг уруғи бўлади. У орқали тегишли вақтда халқ гуноҳи ювилади, танланади, покланади ва улуғланади[28].
Ўзини Отанинг мукаммал иродасига бўйсундирган Исо ўзимиз учун қилишимизни хоҳламаган ва қилиш қўлимиздан келмаган ишни амалга оширди. У Худонинг қонунларига сўзсиз бўйсунди. Исо сувда чўмилиб имонга кириш пайтида Яҳё пайғамбарга шундай деди: «…Биз шу йўсинда илоҳий амрни тўла бажаришимиз ўринлидир» (Мат. 3:15). Исонинг бутун ҳаёти ва Унинг солиҳликни бажо келтириши мутлақ итоаткор бўлганини бизга намоён этади.
Қонунга тўла бўйсунган Исо ниҳоятда муҳим иккита мақсадга эришди. Биринчидан, У бизнинг Қутқарувчимиз, бегуноҳ Қўзичоғимиз бўлиб қолди. Агар Исо гуноҳ қилганда эди, нафақат бизнинг, ҳатто Ўз гуноҳларини ҳам юволмас эди. Иккинчидан, У мутлақ итоаткорлиги туфайли Худонинг туҳфасига сазовор бўлди, чунки кимки Худонинг аҳд шартларини бажарса, шунга У мукофот ваъда қилган. Исога Арши Аълода абадий ҳаёт инъом этилди ва У бу ҳаётни бизга тақдим қилди. Исо итоаткор бўлиб, Худога бўйсунишни хоҳламаган одамларни қутқарди.
Хулосалар
1. Гарчи Исо Ўз илоҳийлик табиатига кўра Отасига тенг бўлса-да, Отага итоат этди ва Худо режасидаги қутқариш вазифасини бажарди.
2.
3. Масиҳнинг бўйсуниши ихтиёрий бўлган.
4. Масиҳнинг мукаммал итоаткорлиги Унга одамлар гуноҳларини Ўз зиммасига олиш ва барча қутқарилганларга ваъда қилинган абадий ҳаёт инъомига сазовор бўлиш имконини берди.
Муқаддас Китобдан мулоҳаза учун олинган парчалар
Юҳ. 4:34;
Юҳ. 5:30;
Флп. 2:5-8;
Ибр. 5:8-10;
Ибр. 10:5-10.
Масиҳнинг инсоний табиати
Масиҳийликнинг энг муҳим ақидаларидан бири — Худо Ўғлининг ерга инсон қиёфасида келганидир. Халкидондаги буюк жаҳон собори 451 йилда шундай фикрни тасдиқладики, Исо ҳақиқий инсон ва ҳақиқий Худодир. Исонинг икки табиати шундай бирлашганки, тушунчалар аралашиб кетмайди, ўзгармайди, бўлинмайди ва ҳар бири ўзига хос хусусиятларни сақлаб қолади.
Масиҳнинг инсоний табиати ҳақидаги таълимот асосан икки йўналишда ҳужумларга дучор бўлган. Илк Жамоат Масиҳнинг ҳақиқий жисмоний танаси бўлмаган, ҳақиқий инсоний табиатга эга бўлмаган, деб айтган докетизм бидъатчилари билан курашишига тўғри келган. Докетизм давомчиларининг айтишларича, Исода аниқ (реал) инсоний тана бўлмаган, фақатгина тананинг «юзаки кўриниши» бўлган. Бу бидъатчиларга қарши чиққан ҳаворий Юҳанно кескин равишда: «Кимки Исонинг танасини инкор этса, у — дажжолдир», — деб айтган.
Жамоат кураш олиб боришига тўғри келган бошқа жиддий бидъатчилар — бу монофизит мазҳабидаги бидъатчилардир. Уларнинг таъкидлашича, Исо икки табиатга эмас, бир табиатга эгадир. Унинг ягона табиати ҳақиқий илоҳий ҳам эмас, ҳақиқий инсоний ҳам эмас, балки икки табиатнинг аралашмасидир. Бу табиат «теантропик» деган ном олган. Монофизит бидъатчилари Масиҳнинг ё инсоний табиатини илоҳийлаштиришади, ёки бўлмаса Унинг илоҳий табиатини инсонийлаштиришади.
Монофизит бидъатчиларнинг яширин шакли ҳар бир авлод ҳаётида Жамоатга хавф солиб келди. Масиҳнинг инсоний табиатини камситиш тенденцияси мавжуд. Бу тенденцияга мувофиқ Масиҳнинг илоҳийлиги Унинг инсоний моҳиятини «ютиб юборади» ва Масиҳдан Унинг инсоний табиатини юкловчи табиий чеклашлар олиб ташланади.
Шунинг учун биз Исонинг иккала табиати ўртасидаги фарқни аниқлаштириб олишимиз лозим ва шу билан бирга уларни бир-биридан ажратиб қўймаслигимиз керак. Масалан, биз Масиҳнинг инсоний табиати намоён бўлишини У очликни ҳис қилганда кўришимиз мумкин. Инсоний ёки илоҳий табиатга нимаики хос бўлса, Унинг шахсиятида ўз ифодасини топар эди. Худо-одам Масиҳ хочда ўлди. Аммо Худо хочда халок бўлди, деб бўлмайди. Гарчи Арши Аълога кўтарилган бўлса ҳам, Масиҳ иккала табиатни ҳам бирликда сақлаб қолди, лекин У биз билан у ёки бу вазиятда қай йўсинда мулоқот қилишини инобатга олган ҳолда, Унинг икки табиатини фарқлай олишимиз керак. Масиҳ-Одам ҳозир бизнинг орамизда йўқ. Бироқ У Ўзининг илоҳий моҳияти билан бизни ҳеч қачон тарк этмайди.
Масиҳнинг инсоний табиати бизнинг табиатимизга ўхшайди. У «биз учун» Одам бўлди. У бу дунёга одам зотининг Қутқарувчиси сифатида ҳаракат қилиш учун келди. У бизнинг ўрнимизга азоб чекиш учун, бизнинг гуноҳларимизни Ўз зиммасига олиб, бизнинг ўрнимизни эгаллади. У шунингдек, бизнинг ўрнимизга Худо қонунларини бажариб, Ҳимоячимиз бўлди.
Гуноҳни ювиш жараёнида икки томонлама алмашув юз берди. Бизнинг гуноҳларимиз Исо зиммасига юкланди. Биз эса Унинг солиҳлигига эга бўлдик. У бизнинг номукаммал инсоний табиатимиз учун жазо тортди. Биз бўлсак айни шу вақтда мукаммал Одам сифатида У олиши керак бўлган марҳаматга сазовор бўлдик. Исо-Одам фақат Ўзининг бегуноҳлигидан ташқари, барча инсонларга хос маънавий ва жисмоний хусусиятларга эга эди. Инсон сифатида Масиҳ ҳамма нарсани билувчи бўлмаган. Унинг билими тўғри ва аниқ эди, лекин чекланган бўлган. Масалан, У Ўзининг ерга қайтиш кунини ҳам, соатини ҳам билмаган. Табиийки, Ўз илоҳий моҳиятига кўра У ҳамма нарсадан хабардор ва Унинг билими ҳам чексиз.
Исо инсон сифатида замон ва маконда чекланган эди. Барча одамлар сингари, У бир вақтнинг ўзида икки ва ундан ортиқ жойда бўлолмаган. У ҳам терларди, очликни ҳам ҳис қиларди. У йиғларди ва оғриқни ҳам сезарди. У ҳам банда эди, шунинг учун ҳам азоб-уқубатли ўлимни қабул қилди. Барча масалада У ҳам худди биз каби эди.
Хулосалар
1. Исо Ўзининг илоҳий табиатига мукаммал равишда бириккан ҳақиқий инсоний табиатга эга бўлган.
2. Докетизм тарафдорлари Исонинг ҳақиқий жисмоний танаси йўқлигини таъкидлашган.
3. Монофизит бидъатчиларининг тарафдорлари Исонинг инсоний табиатини илоҳийлаштиришни қатъий талаб қиладилар. Бу жараён натижасида Унинг инсоний моҳиятига Унинг илоҳийлиги «соя солиб» қўйган бўларди.
4. Масиҳнинг инсоний табиати — Унинг биз билан ўхшашлиги асосидир.
5. Исо бизнинг барча гуноҳларимизни Ўз зиммасига олди ва бизни Ўзининг солиҳлигига муяссар қилди.
6. Исо-Одам Ўзининг бегуноҳлигидан ташқари барча инсонларга хос маънавий ва жисмоний хусусиятларга эга эди.
Муқаддас Китобдан мулоҳаза учун олинган парчалар
Юҳ. 1:1-14;
Гал. 4:4;
Флп. 2:5-11;
Ибр. 2:14-18;
Ибр. 4:15.
Масиҳнинг бегуноҳлиги
Биз Исонинг бегуноҳлиги ҳақида гапирганимизда, одатда Унинг инсоний табиатини назарда тутамиз. Масиҳнинг илоҳий табиати бегуноҳлиги тўғрисида гапириб ўтириш ортиқча, чунки Раббий бизнинг таърифимиз бўйича гуноҳ қилмайди ва гуноҳ қилишга қодир ҳам эмас. Масиҳнинг бегуноҳлиги ҳақидаги таълимот ҳар қандай қарама-қаршиликдан ҳолидир. Жамоат тарихидаги энг ашаддий бидъатчилар ҳам Масиҳнинг бу сифатини рад этолмаганлар.
Исонинг бегуноҳлиги бизга фақатгина ибрат бўлиб қолмайди. У бизнинг қутқарилишимизнинг энг асосий ва энг зарур шартидир. Башарти Исонинг «бегуноҳ ва пок Кўзи» бўлмаганда эди, У нафақат барча инсониятнинг Қутқарувчиси бўл оларди, балки Ўзи ҳам қутқарилишга муҳтож бўлар эди. Исо хочда олиб кетган кўплаб гуноҳлар мукаммал қурбонликни талаб қиларди. Бундай қурбонликни мутлақо бегуноҳ Одам келтириши керак эди.
Масиҳнинг бегуноҳлигини турли маънода тушуниш мумкин. Биринчидан, қонун бузилишига Унинг мутлақо алоқаси йўқ эди. У Худонинг бирорта қонунини ҳам бузмаган. Худо одамзодга нимани амр этган бўлса, У сидқидилдан ҳаммасини бажарган. Масиҳ Ўзининг бегуноҳлигига қарамай, ҳатто Эски Аҳд қонунлари ҳисобланмиш суннатни, сувда чўмилиб имон қабул қилишни, ва эҳтимол, қурбонлик келтиришни ҳам бажарган. Иккинчидан, Масиҳ қонунга итоаткор бўлишни хоҳлаган ва Ўзини Ота иродасини адо этишга бағишлаган. Муқаддас Китобда айтилишича, ҳатто Отанинг уйига бўлган рашки Унинг ичини кемириб кетди (қаранг: Юҳ. 2:17), Унинг таоми Уни Юборганнинг иродасини адо этиш, Ота юмушини бажо келтиришдан иборатдир (Юҳ. 4:34).
Масиҳнинг бегуноҳлиги ҳақидаги таълимотнинг мураккаб бир жиҳати борки, у Ибронийларга Мактубда акс этган: «…Бизнинг Олийруҳониймиз заифликларимизга ҳамдард бўлишга ожиз эмас, У ҳар томондан бизлар каби васвасага солинган, лекин гуноҳ қилмаган» (Ибр. 4:15). Агар Масиҳ бизлар каби васвасага солинган бўлса, унда қандай қилиб У бегуноҳлигича қолди? Ёқуб Мактубидаги қуйидаги сатрларни ўқиганимизда, масала янада мураккаблашади: «…Лекин ҳар ким ўзининг эҳтиросига берилиб, алданиб васвасага дучор бўлади. Кейин эҳтирос ҳомиладор бўлиб гуноҳни туғади, гуноҳ эса етилиб, ўлимга сабаб бўлади» (Ёқуб. 1:14-15).
Ёқуб бизни эҳтиросга берилиб, алданишимиз натижасида васвасага тушишимиз ҳақида гапиряпти. Бундай истаклар ўз табиатига кўра гуноҳлидир. Башарти Исо ҳам биз каби васвасага берилувчан бўлса, демак, Унинг хоҳиш-истаги ҳам гуноҳдир, деган хулоса ўз-ўзидан келиб чиқади. Айнан худди шу жиҳат Ибронийларга Мактубда ойдинлаштирилади: «…У ҳар томондан васвасага солинган, лекин гуноҳ қилмаган». Исонинг ҳақиқатдан ҳам хоҳиш-истаклари бўлган, лекин улар бегуноҳ эди. Уни шайтон йўлдан оздирмоқчи бўлганда, васваса ташқаридан келарди. Бу васвасалар сиртдан эди. Рўза пайтида шайтон ғаламислик қилиб Исога овқат едирмоқчи бўлади. Исо ҳақиқатдан ҳам жисмоний очиққан бўлиб, Унинг овқат тановул қилиш истаги бор эди. Лекин овқат ейишни хоҳлаш гуноҳ эмас. Исонинг чиндан ҳам қорни оч эди. Бироқ У Отасининг иродасига содиқ қолди. Масиҳда гуноҳ қилиш истаги йўқ эди.
Исо айнан Ўзининг бегуноҳлиги туфайли бизнинг гуноҳларимиз учун Ўзини қурбон қилишга журъат этди. Бироқ бизнинг қутқарилишимиз икки шартга амал қилишимизни талаб этади. Исо ўлимни қабул қилиши ва бизга муносиб жазони олиши керак эди. Шунингдек, У Худонинг қонунини мукаммал бажариши ва қонунни бажарганларга Худо ваъда қилган марҳаматларни олиши лозим эди. Исо нафақат камолга етмаганлар ўрнига баркамол бўлиб, гуноҳга ботганлар ўрнига бегуноҳ бўлиб
Хулосалар
1. Исонинг бегуноҳлиги бизнинг қутқарилишимиз учун жуда ҳам зарур.
2. Исо беайб ва пок Қўзи сифатида бизнинг гуноҳларимизни ювди.
3. Масиҳда гуноҳли хоҳиш-истаклар йўқ эди.
4. Исонинг мукаммал итоаткорлиги туфайли қутқарилишимизга ниҳоятда зарур бўлган солиҳликка биз эга бўлдик.
Муқаддас Китобдан мулоҳаза учун олинган парчалар
Мат. 3:15;
Рим. 5:18-21;
2 Кор. 5:21;
Ибр. 7:26;
1 Бут. 3:18.
Айбсиз ҳомиладорлик
Айбсиз ҳомиладорлик ақидасида шундай дейилади: Исо Биби Марям Муқаддас Руҳдан заминий отасининг иштирокисиз ғайритабиий ҳолда бўлган хомиладорлигининг натижасида туғилган. Исонинг мўъжизавий туғилиши Унинг табиати ҳақида кўп нарсани англатади. Унинг аёлдан туғилганлиги ҳақиқатдан ҳам биз сингари Инсон бўлганлигини кўрсатади. Бироқ Масиҳнинг инсоний табиати худди бизникига ўхшаган бўлмаган. Биз ҳаммамиз дастлабки гуноҳ билан туғиламиз, аммо Масиҳ бундан мустасно.
Масиҳнинг бокира Қиздан туғилиши Унинг илоҳий табиатидан гувоҳлик беради. Худо бу дунёга бошқачароқ йўл билан, яъни айбсиз ҳомиладан туғилмасдан ҳам кириши мумкин эди. Бироқ Унинг мўъжизавий туғилиши Унинг илоҳийлигини ҳам кўрсатади. Фаришта Жаброилнинг Биби Марямга хушхабарни етказиш пайти алоҳида таъкидланган. Фаришта Марямга ўғил туғишини айтганда, қиз унинг сўзларидан саросимага тушди: «Мен ҳали эр кўрмаган бўлсам, бу қандай бўлади?» (Лк. 1:34).
Фаришта Жаброилнинг айбсиз ҳомиладорлик мўъжизаси ҳақидаги жавоби бизнинг тушунчамиз учун ниҳоятда муҳим: «Муқаддас Руҳ сенинг устингга тушиб келади, Худойи Таолонинг қудрати сени қоплайди. Шу сабабли сендан туғилажак муқаддас бола Худонинг Ўғли дейилур» (Лк. 1:35). Бироздан сўнг фаришта тушунтирди: «…Зеро Худонинг бирон каломи пучга чиқмас» (Лк. 1:37).
Агар ҳозирги замон тажрибаларида синалаётган сунъий ҳомиладорликни ҳисобга олинмаса, мутлақо табиий, росмона йўл билан ҳомиладор бўлишдан ортиқроқ нарса йўқлигини айтиш мумкин. Аммо эркак билан жинсий алоқада бўлмай туриб, аёлнинг ҳомиладор бўлиб қолишини нафақат биологик жиҳатдан нотабиий деб аташ мумкин, балки табиат қонунларига ҳам зиддир.
Бироқ болани бу дунёга фақат Марямнинг ўзи келтирмаган. Боланинг «Отаси» Муқаддас Руҳ бўлган. Муқаддас Руҳ Марямнинг устига тушиб келиши, Худойи Таолонинг қудрати уни қоплаши ҳақидаги сўзлар ажойиб тарзда Муқаддас Руҳ туфайли дунёнинг яратилиш тасвирини эслатади. Бу Марямнинг боласи ғайриоддий ижод маҳсули бўлишидан, Худонинг Ўзи Унинг Отаси эканидан далолат беради.
Кимки айбсиз ҳомилага ишонмаса, одатга кўра Исо ҳақиқий Худо Ўғли эканлигига ҳам ишонмайди. Шундай қилиб, айбсиз ҳомила ҳақидаги ақида масиҳийлик таълимотига содиқ бўлган имонлиларни Тирилишга ва Қутқарилишга ишонмайдиганлардан ажратиб турувчи ўзига хос сув айириғичини намоён этади.
Хулосалар
1. Муқаддас Китоб Исо айбсиз ҳомила натижасида туғилгани тўғрисида аниқ ва равшан таълим беради.
2. Исонинг аёлдан туғилганлиги Унинг инсоний табиатини ва янги ёки сўнгги Одам Атонинг алоҳида жиҳатини кўрсатади.
3. Исонинг заминий ота иштирокисиз туғилгани Худо Ўғли сифатида Унинг илоҳий табиатини намоён қилади.
4. Айбсиз ҳомилани инкор этиш ҳақидаги ақида одатда Муқаддас Китобда айтилган бошқа ғайритабиий ёки мўъжизавий ҳодисаларни рад этиш билан боғлиқдир.
Муқаддас Китобдан мулоҳаза учун олинган парчалар
Ишаё 7:10-16;
Мат. 1:23;
Рим. 1:3-4;
1 Кор. 15:45-49;
Гал. 4:4.
Исо Масиҳ Ягона Ўғил сифатида
Жамоатнинг бутун тарихи давомида Юҳанно баён этган Хушхабарда «Исо — Отанинг Ягонаси» (қаранг: Юҳ. 1:14) дейилган ибора қизғин мунозараларга сабаб бўлган. Шунингдек, Исо ҳақида «…У бутун махлуқот устидан, худди тўнғич сингари, биринчи ўринда туради» (қаранг: Кол. 1:15) деб айтилиши, Муқаддас Китоб таълимотига кўра Исо Худо эмас, балки У бор йўғи юксакларга кўтарилган Худонинг ижодидир, деган фикр туғилади.
Яҳве гувоҳлари ва мормонлар ушбу таълимотга биноан Исо Масиҳнинг илоҳийлигини инкор этишади. Айнан шунинг учун ҳам бу икки диний оқим масиҳий доминацияси
Бидъатчи Арий Худонинг Учбирлигини шубҳа остига қўйгандан кейин, Масиҳнинг илоҳийлиги IV асрнинг тортишувлар ва қарама-қаршиликларнинг бош мавзуси бўлиб қолди. Масиҳнинг илоҳийлигини рад этувчи ҳозирги замон Яҳве гувоҳлари ва мормонлар Арийнинг асосий далилларини такрорлашмоқда. У 325 йилда Никей соборида бидъатчи сифатида ҳукм қилинган.
Арийнинг таъкидлашича, Муқаддас Китобда таржима қилинган юнонча сўз
Никей имон рамзида ариан бидъатчиларига қарши Жамоатнинг таъсири акс эттирилган. Рамз маъноси қуйидагичадир: «Исо туғилган, яратилмаган». Шу оддийгина иборада «ягона» терминининг «яратилган» деган маънодаги изоҳига Жамоат қаршилиги ифодаланган.
Баъзи тарихчилар Никей соборини интеллектуал машғулотга берилиб кетганлигини ва
Биринчидан, Жамоат Муқаддас Китоб таълимоти контекстида Масиҳ табиатига тегишли бўлган мана шу терминларнинг асл маъносини англашга ҳаракат қилган. Жамоат Янги Аҳд таълимоти Масиҳнинг илоҳийлигини тасдиқлаётганига қатъий ишонган. Шунинг учун Муқаддас Ёзувнинг турли қисмларини қарама-қарши қўйиш уринишларига муросасиз муносабатда бўлган.
Иккинчидан, Янги Аҳд юнон тилида ёзилганлигига қарамасдан, унга киритилган кўпгина тушунчаларнинг яҳудийча маъноси сақланиб қолган. Яҳудийча тушунчалар юнон тили орқали етказилган. Бу далил классик юнон тилининг нозик томонларига ниҳоятда ортиқча эътибор беравермасликни уқтиради. Масалан, Юҳанно Исони таърифлаш учун
Учинчидан, «ягона» сўзи Янги Аҳдда чекланган маънода ишлатилади. Юҳанно баён этган Хушхабарда Исо «Отанинг Ягонаси» (1:14) деб аталган; худди ўша жойнинг 18-оятида эса — «Ягона Ўғил» дейилган. Юнон тилидаги баъзи бир қадимги қўлёзмалар, балки шу жой оригиналга «Ягона Худо» деб ўқилган бўлиши мумкинлигидан далолат беради. Борди-ю, шундай таржима қабул қилинганда, жамики баҳслар барҳам топган бўларди. Лекин «Ягона Ўғил» иборасида ҳам жуда муҳим таъриф мавжуд. Исо
Ибронийларга Мактубда ҳам Ўғилни Ота таваллуд эттиргани (қаранг: Ибр. 1:5) ҳақида айтилган. Эҳтимол, бу мактуб Исо ҳақидаги таълимотнинг энг яхши таърифини ўзида мужассам этган бўлиши мумкин. Бу масалада Янги Аҳд китобларидан Ибронийларга Мактуб билан фақатгина Юҳанно баён қилган Хушхабар тенглаша олиши мумкин. Юҳаннодан ташқари ҳеч ким Масиҳ Худо эканлигини бунчалик мукаммал кўрсатиб беролмаган. Масиҳ Отадан ягона туғилганлигини ва ягона Ўғил эканлигини айнан Юҳанно айтган.
Ва ниҳоят, шуни ҳам айтиш жоизки, «бутун махлуқот тўнғичи сингари» иборасини I асрдаги яҳудийлар маданиятининг контекстида тушуниш керак[30]. Бу ибора Масиҳнинг Ота меросхўри сифатида юксак мавқега эга эканлигини кўрсатишини осонгина пайқаш мумкин. Яҳудий оиласида тўнғич меросхўр бўлгани сингари, Худо Ўғли Масиҳ ҳам Унинг меросхўри сифатида Отанинг Шоҳлигини мерос қилиб олади.
Хулосалар
1. Жамоатнинг бутун тарихи давомида Исога тегишли бўлган «Исо Отанинг Ягонаси» ва «У бутун махлуқот устидан тўнғич сингари» иборалар, Унинг илоҳийлиги борасидаги кўплаб баҳсларга сабаб бўлди.
2. Яҳве гувоҳлари ва мормонлар бу парчалардан ўзларини Масиҳнинг илоҳийлигини инкор этиш учун асос сифатида фойдаланишади.
3. Никей имон рамзи Исо «яратилмай, туғилган» лигини яққол тасдиқлади. Бу ифода Янги Аҳдда Масиҳнинг илоҳийлиги ҳақидаги тасдиқнинг инъикоси бўлди.
4. Исо «Отанинг ягонаси» деб аталган, яъни Отадан туғилган ягона Ўғил. Лекин яратилган жонзот дейилмасдан, Худонинг мангу Ўғли, Учликнинг иккинчи шахси деб аталади.
5.
Муқаддас Китобдан мулоҳаза учун олинган парчалар
Юҳ. 1:1-18;
Кол. 1:15-19;
Ибр. 1:1-14.
Масиҳнинг сувда чўмиб имон келтириши
Яҳё пайғамбарнинг амалга оширган сувга чўмдириш удуми Янги Аҳд аломати сифатида Исони сувда чўмдириб имонга келтириш сири билан чамбарчас боғланган. Гарчи иккала чўмдириш ўртасида маълум бир алоқа мавжуд бўлса-да, бу икки ҳодисага бирдай қараб бўлмайди.
Яҳё пайғамбарнинг сувда чўмдириши, аслини олганда, Эски Аҳдга тегишлидир. Гарчанд биз у ҳақда Янги Аҳдда ўқисак-да, то Яҳё пайғамбарнинг хизмати тугамагунча Янги Аҳд кучга кирмаган. Бундай талабни Исроил халқига Худонинг Ўзи қўйган. Бу
Яҳёнинг сувда чўмдириши радикал янгилик эди. Унгача яҳудийликка имон келтирмоқчи бўлган мажусийларгина покланиш удумини шу тарзда амалга оширишлари керак эди. Яҳё пайғамбар пайдо бўлиши биланоқ Худо яҳудийларга ҳам тавба қилиб покланишларини амр этди. Яҳудий руҳонийлари Яҳё пайғамбарнинг талабларини бидъат ва яҳудийларнинг эътиқод ҳис-туйғуларини ҳақорат қилиш, деб ҳисоблашди. Бу талаблар улар учун шуни англатардики, Яҳё яҳудийларга ҳам гўё нопок мажусийларга бўлгани сингари муносабатда бўлаётгандай туюларди.
Исо ихтиёрий равишда Яҳёнинг чўмдиришини (Яҳёнинг эътирозига қарамай) талаб этиб, удумни амалга оширди. Чунки Ўзининг вазифасига мувофиқ, Худо Исроилга берган барча қонун-қоидалар шартларига Масиҳ сўзсиз бўйсуниши керак эди. Исо Ўзини Исроил халқига мансублигини ҳис этган ҳолда, ҳар қандай ҳақиқатни бажариш учун сувда имон келтирди.
Исо Яҳё пайғамбар ҳузурида сувда имон келтириш учун Иордан дарёсига тушди. Шу воқеа Унинг ердаги ажойиб хизмати бошланганидан дарак берди. Исо бу ерда нафақат Ўз ҳалқининг гуноҳларини Ўзига қабул қилди, балки Муқаддас Руҳ томонидан хизмат қилиш учун ёғ суртилди. Бу ҳолат қандайдир маънода Исо илоҳий номга сазовор бўлганлигини англатарди. У Масиҳ сифатида Ўз йўлини худди шу ердан бошлади.
Хулосалар
1. Яҳё пайғамбар амалга оширган сувда чўмдириб имон келтириш удуми Масиҳнинг келишига тайёргарлик эди.
2. Яҳё амалга оширган сувда чўмдириш удуми яҳудий руҳоний арбоблари учун ҳақоратли эди, чунки бу удум ўша руҳонийларнинг «нопоклигини» англатарди.
3. Исо Ўзини гуноҳлардан поклаш учунгина сувда чўмилмади, балки У қутқариши керак бўлган гуноҳкорларга қўшилиш учун чўмилиб имон келтирди.
4. Сувда чўмилиб имонга келиш пайтида хизмат қилиши учун Исога ёғ суртилган ёки қўл қўйилган.
Муқаддас Китобдан мулоҳаза учун олинган парчалар
Ишаё 40:3;
Мат. 3:13-17;
Мк. 1:1-5;
2 Кор. 5:21.
Масиҳнинг улуғворлиги
Биз мисли кўрилмаган спорт муваффақиятлари, тадбиркорликдаги омадлар келтирадиган ёки ўз иззат-ҳурматимиз билан боғлиқ бўлган шон-шуҳратга ўрганиб қолганмиз. Бироқ Муқаддас Китобдаги шон-шуҳрат Худонинг билиб бўлмайдиган улуғворлигидан келадиган кўзни қамаштирувчи ёғдуни англатади. Ҳал қилувчи паллада Исонинг илоҳий табиати ёғдуси Унинг инсоний қиёфаси доирасидан отилиб чиқади.
Эҳтимол, Масиҳнинг улуғворлиги ҳеч қачон Унинг қиёфаси ўзгарши пайтидагичалик очиқ-ойдин намоён этмаган бўлса керак. Юнон тилида ўзгариш тушунчасини ифодалаш учун
Исо қиёфасининг ўзгариши пайтида Ундан кўзни қамаштирувчи нур ёғилиб турарди. Бу нур икки ўлчов ўртасидаги чегарани кесиб ўтишнинг яққол исботи бўлган. Ушбу улуғворликнинг намоён бўлиши ва Синай тоғидан Ўнта амр билан қайтган Мусонинг нурланиб турган чеҳраси ўртасида баъзи бир ўхшашлик мавжуд. Бироқ ўхшашлик билан бир қаторда бу икки воқеа ўртасида етарли даражада муҳим фарқ ҳам бор. Мусонинг чеҳраси улуғворликнинг
Шундай қилиб, Масиҳ нурни акс эттирмайди, балки Унинг Ўзи порлоқ нур манбаидир. Қиёфанинг ўзгариши масиҳийларнинг Янги Қуддусда бошдан кечирганларига ўхшаган ҳодисадир. Ваҳий Китобида Юҳаннонинг тушунтиришича, шаҳарни ёритиш учун қуёшга ёки ойга эҳтиёж бўлмайди, чунки Худонинг улуғворлиги жамоли уни ёритади, Қўзининг Ўзи унинг ёритқичи бўлади (қаранг: Ваҳий 21:23). Юҳанно шундай ёзади: «Улар Унинг юзини кўриб туради, Унинг исми уларнинг пешанасига ёзилган бўлади. У ерда бошқа тун бўлмайди; чироққа ҳам, қуёш ёғдусига ҳам эҳтиёж бўлмайди. Чунки Худойи Таолодан уларга нур ёғилиб туради, улар эса то абад ҳукмронлик қиладилар» (Ваҳий 22:4-5).
Масиҳнинг улуғворлиги Ўзгариш тоғида порлаганидан ҳайрон бўлмаслик керак. Ажабланарлиси шундаки, У атайлаб Ўз улуғворлигини Ўз болалари учун яширди.
Хулосалар
1. Исонинг улуғворлиги Унинг қиёфаси ўзгариши пайтида намоён бўлди.
2. Масиҳнинг ўзгариши табиийликдан ғайритабиийликка ўтиш шакли бўлди.
3. Масиҳнинг улуғворлиги — бу фақатгина Худо улуғворлигининг акси эмас, балки Худонинг Ўз улуғворлигидир.
Муқаддас Китобдан мулоҳаза учун олинган парчалар
Мат. 17:1-9;
Мк. 13:24-27;
Ибр. 1:1-3;
Ваҳ. 22:4-5.
Масиҳнинг осмонга Кўтарилиши
Ҳозирги вақтда Жамоат Масиҳнинг осмонга Кўтарилишининг аҳамиятини етарлича баҳолай олмаяпти. Бизда Исонинг туғилишига (Мавлуд) ва Унинг тирилишига (Фисиҳ) бағишланган махсус байрамлар мавжуд. Бироқ кўпгина жамоатларда Унинг осмонга Кўтарилишини камдан-кам эслашади ёки умуман эътибор беришмайди. Бироқ Кўтарилиш — бу гуноҳни ювиш аҳамиятига эга бўлган муҳим воқеадир. Бу воқеа Масиҳнинг Иккинчи марта дунёга келиши олдидан Унинг юқори даражадаги улуғланишини нишонлаш пайтидир. Айнан осмонга Кўтарилиши вақтида Масиҳ Ўз улуғворлигига мушарраф бўлди.
Исонинг айтишича, Унинг кетиши энди бу дунёда қолишидан кўра биз учун улкан эзгуликдир. У биринчи бор Ўзининг арши аълога кетиши ҳақида шогирдларига айтганда, улар ғамга ботишган эди. Лекин кейинроқ шогирдлар бу буюк воқеанинг аҳамиятини тушунишди. Лука ҳаворийларнинг Фаолияти Китобида Масиҳнинг осмонга Кўтарилишини шундай таърифлайди:
Буларни айтгач, Исо уларнинг кўз олдида осмонга кўтарилди. Уни булут қоплаб, кўздан ғойиб бўлди. Исо кўтарилаётиб, ҳаворийлар осмонга тикилиб турган пайтда, оқ кийим кийган икки зот уларнинг ёнида пайдо бўлди: «Эй жалилаликлар! Нега сизлар осмонга қараб турибсизлар? Сизларнинг орангиздан осмонга олинган бу Исо, кўкка кўтарилганини қандай кўрган бўлсангиз, худди шундай қайтиб келади», — дейишди.
Исонинг булутлар орасида осмонга кўтарилганига эътибор беринг-а. Эҳтимол, бу ерда гап Худонинг улуғворлигини намоён қилувчи булут устуни — шаҳаншоҳлик ҳақида кетяпти. Шаҳаншоҳлик ўзининг ёрқинлиги бўйича ҳар қандай булутлардан устундир. Бу Худонинг нурафшон улуғворлигининг ташқи зоҳирлиги эди. Шунинг учун Исонинг кўкка кўтарилиши оддийгина воқеа эмас. Бу ниҳоятда мафтункор, жозибали лаҳзалар бўлган.
Исонинг осмонга Кўтарилиши Унинг махсус жойга маълум мақсадда боришини англатади. У Худонинг ўнг томонида ўтириш учун Отаси ҳузурига жўнади. Масиҳ бутун олам устида ҳукмронлигини Ўз қўлига олиш учун ва Унинг Шоҳлар Шоҳи эканлиги ҳуқуқини тасдиқловчи улуғворлик тожини олиш учун кўтарилди.
Шунингдек, Исо самовий ибодатхонага кириш ва бизнинг Биринчи руҳониймиз сифатида Ўз хизматини давом эттириш учун ҳам арши аълога кўтарилди. Исо осмонда Шоҳ сингари ҳукмронлик қилади ва биз учун Олийруҳоний сифатида воситачилик қилади. У Ўзининг тахтидан Жамоатга Ўз Руҳини ёғдиради. Жан Кальвин шундай таъкидлаган:
Осмонга олинган Исо бизнинг кўз ўнгимизда булутга қопланиб ўз танасида ғойиб бўлди (Ҳавор. 1:9). Дунёни олдингидан ҳам Ўз кучи туфайли янада фаолроқ бошқариш учун ҳам ерда юрган имонлиларни Ўзининг иштирокидан маҳрум қилмади[32].
Исо осмонга Шоҳларнинг Шоҳи сифатида улуғворлик тожини олиш учун кўтарилганда, У Худонинг ўнг томонига ўтирди. Кимки Худонинг ўнг томонидан жой эгалласа, ҳокимиятга эга бўлади. Худонинг ўнг тарафида ўтириб Исо Ўз шоҳлигини бошқаради ва йўл кўрсатади, шунингдек, ер ва осмоннинг Ҳаками сифатида ҳаракат қилади.
Исо Отанинг ўнг қўли томонида Ўз танасининг ва Жамоатнинг бошлиғи сифатида ўтирибди. Лекин Унинг ҳокимлиги, обрў-эътибори, ҳакамлиги ва раҳбарлиги бутун дунёни қамраб олган ҳолда, Жамоат доирасидан узоқ-узоқларга кенг тарқалади. Исо, чамаси, Жамоатни ва давлатни турлича бошқарса керак, лекин У ҳеч қачон уларни ажратмайди. Унинг ҳокимлиги Жамоатга ҳам, давлатга ҳам тааллуқлидир. Ер юзидаги ҳамма ҳокимлар Унга ҳисоб беришади. Масиҳ уларни Шоҳларнинг Шоҳи ва ҳукмронларнинг Раббийси сифатида ҳукм қилади.
Осмон ва ердаги барча жонзот Худо орқали Масиҳнинг улуғворлигини ҳурмат қилишга, Унинг ҳукмронлигини тан олишга, Унга иззат кўрсатишга, Унинг куч-қудратига бош эгишга даъват қилинган. Ҳаммамиз ҳам, пайти келганда, Масиҳнинг ҳукм курсиси олдида ҳозир бўлажакмиз.
Исо Жамоатга Ўзининг Муқаддас Руҳини ёғдириш ҳуқуқига эга. Бироқ Исо Ота-Худонинг ўнг қўли тарафига ўтирмагунига қадар Жамоатга Муқаддас Руҳини ёғдиролмайди. Руҳ Ота ва Ўғилга бўйсунган ҳолда хизмат қилади. Улар биргаликда барча Масиҳга ишонувчиларни қутқариш учун Руҳни ерга юборишади.
Отанинг ўнг қўли тарафида ўтирган Исо нафақат Шоҳларнинг Шоҳи вазифасини, балки олам Ҳаками вазифасини ҳам бажаради. Гарчанд Исо Ҳакам сифатида бизни бошқарса-да, Ота Уни бизнинг Ҳимоячимиз этиб ҳам сайлаган. Сўнгги ҳукмда Ҳимоячи бош Ҳакам бўлади. Стефаннинг азоб-уқубатли ўлимининг тарихи Исонинг авлиёларга нисбатан ҳимоячилик тасаввурини намоён этиши мумкин:
Муқаддас Руҳга тўлган Стефан эса осмонга тикилиб қараб, Худонинг улуғворлигини ва Худонинг ўнг томонида турган Исони кўрди. «Мана, мен осмоннинг очилиб кетганини ва Худонинг ўнг томонида турган Инсон Ўғлини кўряпман!» — деди.
Хулосалар
1. Ҳозирги замонда Жамоат Исонинг осмонга Кўтарилишига жуда кам эътибор бермоқда.
2. Кўтарилиш — қутқарилиш тарихида Масиҳнинг улуғланишига оид энг юксак пайтни акс эттирган.
3. Масиҳ осмонга улуғворлик булутида кўтарилди.
4. Масиҳ махсус жойга маълум мақсадда — Шоҳларнинг Шоҳи сифатида улуғворлик тожини олиш учун кўтарилган.
5. Осмонга кўтарилгач, Масиҳ бизнинг самовий Олийруҳониймиз бўлди ва Отанинг ўнг қўли томонига ўтирди.
6. Худонинг ўнг қўли тарафига ўтирган Исо Эллигинчилар куни имонлиларга Муқаддас Руҳини ёғдиради.
7. Худонинг ўнг қўли тарафида ўтирган Исо бутун борлиқнинг Ҳакамидир.
8. Исо, шунингдек, Ўз халқининг Воситачиси ва Ҳимоячисидир.
Муқаддас Китобдан мулоҳаза учун олинган парчалар
Лк. 24:50-53;
Рим. 8:34;
Рим. 14:9-10;
Эф. 4:7-8;
Ибр. 9:23-28.
Исо Масиҳ Худо ва одам ўртасидаги Воситачи сифатида
Воситачи — бу томонлар ўртасидаги музокараларда иштирок этувчи шахс. У ўзаро келиша олмаётган томонларни яраштиришга ҳаракат қилади. Муқаддас Китоб тили билан айтганда, инсоний жонзотлар Худога душман бўлиб қолишди. Биз Худо қонун-қоидаларига қарши бош кўтарамиз, ўз айтганларимизда туриб оламиз, Худога бўйсунишдан бош тортамиз. Натижада ўзимизга Худо ғазабини орттириб оламиз. Мана шу фалокатли вазиятни ўзгартириш учун биз Худо билан ярашишимиз лозим.
Мана шундай ярашув учун Ота Худо Ўз Ўғлини дунё ва Ўзи ўртасига Воситачи сифатида ерга юборди. Масиҳ тимсолида биз Худонинг илоҳий улуғворлигини кўрамиз, зеро У — камол топган Худодир. Шундай бўлса-да, Исо инсон қиёфасини қабул қилди ва Худонинг қонун-қоидаларига ихтиёрий равишда бўйсунди.
Масиҳ Отасининг биздан ғазабланишини тўхтатиш мақсадида яраштириш ташаббускори бўлмади. Тўғрироғи, Худо билан одамлар ўртасидаги Воситачи сифатида Ўғилнинг ерга келиши тўғрисида Ота ва Унинг тўла келишуви мавжуд эди. Ҳеч бир фаришта керакли даражадаги Худонинг вакили бўлолмас эди; бу фақат Худонинг қўлидан келади.
Одам Атонинг тубанликка тушган наслининг гуноҳини ювиш учун Ўғил одам қиёфасига кирди. Масиҳ Ўзининг мукаммал итоаткорлиги туфайли қонун талабларини бажарди ва бизни абадий ҳаётга сазовор қилди. У Ўзининг хочдаги қутқарувчилик ўлими орқали Худо талабларини қониқтирди ва Уни раҳм-шафқатли қилди. Худо билан бизнинг ярашишимиз учун Масиҳ зарур бўлган барча ишни қилди. У бизга Ўз қонини тўкилиши орқали тасдиқланган Янги Аҳдни Худо билан берди. Ва У Олийруҳоний сифатида ҳар куни биз учун воситачилик қилмоқда.
Истеъдодли воситачи бир-бири билан низолашиб юрган ёки ўзаро низолашиб қолган томонлар ўртасида тинчлик ўрната олади. Масиҳ бу вазифани етук Воситачи сифатида бажарди. Павлуснинг айтишича, Масиҳ шарофати туфайлигина Худо билан сулҳ тузганмиз: «Раббимиз Исо Масиҳга бўлган имонимизни инобатга олиб, Худо бизни оқлади ва биз билан сулҳ тузди» (Рим. 5:1).
Худони одамзод билан яраштирган Масиҳ меҳнати бошқа жамики воситачилар хизматидан ҳам устундир. Мусо Эски Аҳд воситачиси бўлган эди. У Худонинг қонунини Исроил халқига маълум қилган Худо хизматкори эди. Аммо Исо Мусодан устундир. Ибронийларга Мактубнинг муаллифи шундай баён қилади:
Иморатнинг меъмори иморатнинг ўзидан кўпроқ ҳурмат кўради. Худди шундай, Исо Масиҳ Мусо пайғамбардан кўпроқ улуғворликка лойиқ ҳисобланди. Ҳар бир уйнинг қурувчиси бору, аммо аслида ҳамманинг бинокори — Худо. Мусо пайғамбар бутун Худо хонадонидан масъул содиқ хизматкор сифатида Худонинг келажакда айтадиган каломларига замин ҳозирлади, холос. Масиҳ эса Худо хонадонини Ўғил каби бошқаради. Агар биз жасоратимизни ва улуғ умидимизни охиригача маҳкам тутсак, биз Унинг хонадонимиз.
Хулосалар
1. Воситачи низолашаётган томонларни яраштиришга интилади.
2. Масиҳ Худо-одам сифатида бизни Отаси билан яраштиради.
3. Масиҳнинг Худо билан одамлар ўртасида Воситачи бўлиши тўғрисида Масиҳ ва Отанинг тўлақонли келишуви мавжуд эди.
4. Масиҳнинг Худо билан одамларни яраштиришидаги Воситачилик хизмати пайғамбарлар, фаришталар ва Мусонинг хизматларидан ҳам устундир.
Муқаддас Китобдан мулоҳаза учун олинган парчалар
Рим. 8:33-34;
1 Тим. 2:5;
Ибр. 7:20-25;
Ибр. 9:11-22.
Масиҳнинг учлик хизмати
Жан Кальвиннинг буюк хизмати — Исо Масиҳнинг учлик хизматини, яъни Пайғамбар, Руҳоний ва Шоҳ сифатидаги хизматларини тушунтириб беришидадир[33]. Исо Пайғамбар сифатида пайғамбарликнинг ҳам объекти, ҳам субъекти бўлган. Унинг шахсияти ва меҳнати Эски Аҳд пайғамбарлари тарихида бош мавзуси бўлиши билан бир қаторда, Унинг Ўзи ҳам пайғамбар бўлган. Исо Ўзининг пайғамбарлик башоратларида асосий эътиборни Худонинг Шоҳлигига ва Ўзининг бу Шоҳликни яқинлаштиришдаги вазифасига қаратган. Муқаддас Китоб пайғамбарининг бош мақсади — Худо Каломини одамларга етказишдир. Исо нафақат Худо Каломини халққа маълум қилган, балки Унинг Ўзи ҳам Худо Каломидир. Исо — энг олий Илоҳий Пайғамбар, чунки У танадаги Худо Каломи бўлиб қолди.
Шунингдек, Эски Аҳд пайғамбари ҳимоячи вазифасини, Худо ва Исроил халқи ўртасидаги воситачилик хизматини ҳам ўтади. У Худо номидан халққа мурожаат қилди. Халқ номидан эса Руҳоний сифатида Худога мурожаат қилди. Исо, шунингдек, буюк Олийруҳоний вазифасини ҳам бажарди. Эски Аҳд руҳонийлари Худога мунтазам равишда қурбонликлар қилиб туришган, бироқ фақат Исонинг биргина Ўзи аҳамияти жиҳатидан мисли кўрилмаган даражадаги қурбонликни узил-кесил келтирди. Исо Отасига Ўзини қурбон қилди. Исо ҳам қурбонлик Келтирувчи, ҳам Қурбонлик бўлиб қолди.
Эски Аҳдда пайғамбарнинг, руҳонийнинг ва шоҳнинг воситачилик вазифасини ҳар хил одамлар бажаришган. Исо бўлса уч вазифани бир шахсда бирлаштирди. Исо Забурнинг 109-саносидаги «Малксидқ мартабаси бўйича абадий руҳоний бўлди». Бир вақтнинг Ўзида У Довуднинг авлоди ҳам, Довуднинг Раббийси ҳамдир. У Руҳоний ва шу билан бир вақтда Шоҳдир. У қурбонликка келтирилган Қўзи, шу билан бир вақтда Яҳудо қабиласининг шеридир. Масиҳ хизматларини тушунишимиз учун Унга фақатгина пайғамбар ёки руҳоний, ёхуд шоҳ сифатида қарамаслигимиз керак. У учала вазифанинг ҳаммасини мукаммал равишда ижро этди.
Хулосалар
1. Исо Эски Аҳд башоратининг ижрочиси бўлди ва Ўзи ҳам Пайғамбар бўлган.
2. Исо ҳам Руҳоний, ҳам Қурбонлик бўлган. Руҳонийлик пайтида У одамлар гуноҳи учун Ўзини қурбонликка тавсия этган.
3. Исо — барча шоҳларнинг ёғ суртилган Шоҳидир ва жамики ҳукмдорларнинг Раббийсидир.
Муқаддас Китобдан мулоҳаза учун олинган парчалар
Заб. 109;
Ишаё 42:1-4;
Лк. 1:26-38;
Ҳавор. 3:17-26;
Ибр. 5:5-6.
Исонинг исмлари
Инсониятнинг бутун тарихи давомида бирор бир арбобнинг Носиралик Исонинг исмларичалик кўп исми бўлмаган. Мана Унинг исмлари қисқача рўйхати:
Масиҳ
Раббий / Хўжайин
Инсон Ўғли
Нажоткор
Довуд Ўғли
Буюк Олийруҳоний
Худо Ўғли
Аввал ва Охирги
Ҳукмдор
Устоз
Солиҳ
Пайғамбар
Сарон наргизи
Водийлар нилуфари
Ҳимоячи
Яҳудо қабиласининг шери
Худо Қўзиси
Сўнгги Одам Ато
Исонинг асосий исмлари қуйидагичадир:
1.
Эски Аҳдда ваъда қилинган ва ажойиб тарзда Муқаддас Руҳ орқали ёғ суртилган Масиҳ тушунчаси мураккаб ва серқиррали бўлган. Масиҳ ҳақида ҳамма яҳудийлар ҳам бир хил тасаввурга эга бўлишмаган.
Баъзилар, Масиҳ Шоҳ бўлади, деб ҳисоблашган. У Муқаддас Руҳ ёғ суртган Довуд Ўғли, Довуднинг парчаланиб кетган шоҳлигини тиклайдиган Яҳудо қабиласининг шери бўлади. (Бу нуқтаи назар яҳудийларнинг ҳис-туйғуларини ҳаяжонлантирган ва яҳудийлар Исроилни Рим империяси зулмидан озод қиладиган сиёсий йўлбошчининг келишига умид боғлашган.)
Бироқ Масиҳ Ишаёнинг башоратларида ҳам Худонинг қули ва ҳатто азоб тортувчи қул, деб аталган. Бир қарашда бу икки тавсифни бир шахсда бирлаштириш қийиндай туюлади, лекин Исода улар муайян равишда уйғунлашиб кетган.
Масиҳ, (Инсон Ўғли) ўзига хос тарзда Ота Худога (Худо Ўғли) боғланган ҳолда, самовий жонзот ҳам бўлиши керак эди. У ҳам руҳоний, ҳам пайғамбар бўлиши керак эди. Масиҳ ҳақидаги тасаввуримиз нечоғлик мураккаб бўлганини қанчалик кўп ҳис этсак, нақадар ажойиб тарзда бу ҳислатлар Исонинг шаҳсида ва Унинг хизматида бирлашиб кетганлигидан биз шунчалик кўп ҳайратланамиз.
2.
I асрда римлик императорлар ўз фуқароларидан содиқликка қасамёд келтиришни талаб қилишган. Фуқаролар қуйидаги сўзларни айтишлари керак эди: «Цезар Раббий». Масиҳийлар бундай сўзларни айтишни рад этганлари учун қийноқ азобидаги ўлимга ҳукм қилинганлар. «Цезар Раббий» дейиш ўрнига улар биринчи масиҳийлик рамзи: «Исо Раббий», деб ҳайқиришган. Нафақат римликлар нуқтаи назаридан Исони Раббий деб аташ ақлга сиғмайдиган бўлиб туюлган, балки яҳудийлар назарида ҳам, чунки Эски Аҳдда бу Худонинг исми бўлган.
3.
Шуни таъкидлаб ўтиш керакки,
Агар Дониёрнинг Эски Аҳддаги Масиҳ ҳақида қилган башоратларига (қаранг: Дон. 7) назар ташласак, бу исмнинг аҳамияти тушунарли бўлади. Дониёрда
4.
Бу ажойиб таълимотда
Бу термин масиҳийликкача бўлган фалсафий мерос билан оғирлаштирилганлигига қарамай, Муқаддас Китоб бўйича унинг мазмуни юнонча маъно доирасидан четга чиқиб кетган. Ибтидо Китобида биз қуйидагиларни ўқиймиз: «Худо бўлсин деган эди, …пайдо бўлди» (қаранг: Ибт. 1:3). Шундай қилиб, олам Худо каломи билан мавжуд этилган. Бироқ юнон фалсафасидаги
Хулосалар
1.
2.
3.
4.
Муқаддас Китобдан мулоҳаза учун олинган парчалар
Ибт. 1:1–2:3;
Мат. 9:1-8;
Мат. 16:13-21;
Юҳ. 1:1-18;
Ваҳ. 19:11-16.
БЕШИНЧИ ҚИСМ
Муқаддас руҳ
Муқаддас Руҳнинг илоҳийлиги
Ибодат пайтида биз кўпинча қуйидагича сўзларни эшитамиз: «Ота, Ўғил ва Муқаддас Руҳ номи билан. Омин». Бу ибора ўзида Илоҳийликнинг учала ипостаси тасдиқланган учлик шаклини намоён этади.
Худди шу сингари
Бу мадҳия Худонинг жами уч ипостасини ҳам кўкларга кўтаради. Муқаддас Руҳ Ота ва Ўғил билан тенгма-тенг улуғланади.
Гарчи бир неча асрлар давомида Масиҳнинг илоҳийлиги муҳокама қилиниб, шубҳа остига олинган бўлиб, бу тортишувлар ҳозиргача давом этиб келган бўлса-да, бироқ Муқаддас Руҳнинг илоҳийлиги Жамоат томонидан сўзсиз тан олинмоқда. Бу ҳолатнинг юз бериши, балки Руҳнинг ҳеч қачон инсон қиёфасига кирмаганидадир.
Муқаддас Китоб Муқаддас Руҳга Илоҳийликнинг барча атрибутларини, шунингдек, илоҳий куч ва ҳокимликни муайян равишда беради. IV асрдан бошлаб ҳамма амалий тарзда Муқаддас Руҳ — Шахс ва илоҳий Шахс эканлигини тан оладиган бўлди.
Эски Аҳдда Худо ҳақида айтилганларнинг бари Муқаддас Руҳга ҳам тааллуқлидир. Муқаддас Руҳ Худо сингари кўп гапиради. Худди шу манзара Янги Аҳдда ҳам кузатилади. Хусусан, Ҳаворийларнинг Фаолияти Китобида Бутрус шундай деб сўрайди: «Эй Ҳанания, нега энди сен шайтонга юрагингни бой бериб, Муқаддас Руҳга ёлғон гапирдинг, ернинг пулидан бир қисмини олиб яширдинг? Сотишдан олдин у сеники эмасмиди? Сотилгандан кейин ҳам пули сенинг ҳукмингда эмасмиди? Нима учун дилингда бундай ният қилдинг? Сен одамларга эмас, балки Худога ёлғон гапирдинг» (Ҳав. 5:3-4). Бошқача қилиб айтганда, Муқаддас Руҳга ёлғон гапириш — бу Худога айтилган ёлғондир.
Калом Муқаддас Руҳга Худонинг барча фазилатларини беради. Павлус Муқаддас Руҳнинг ҳамма нарсани билишга қодир эканлиги тўғрисида шундай дейди: «Бизларга эса Худо буни Ўз Руҳи орқали ошкор қилди. Илоҳий Руҳ бутун нарсаларни, ҳатто Худонинг теранликларини текшириб кўради. Инсоннинг ўйларини унинг ичидаги ўз руҳидан бошқа ким билади? Худди шундай: Худонинг ўйларини Худонинг Руҳидан бошқа ҳеч ким тушуна олмайди» (1 Кор. 2:10-11). Забур хонишчиси қуйидаги оятларда Муқаддас Руҳнинг ҳозиру нозирлигидан далолат беради:
Ибтидо Китобида биз Худонинг Руҳи дунё яратилишида сувлар узра юргани ҳақида ўқиймиз (қаранг: Ибт. 1:1-2).
Муқаддас Руҳ илоҳийлигининг якуний тасдиғи сифатида Павлуснинг барча имонлилар шаънига қилган дуоларини мисол тариқасида келтириш мумкин: «Раббимиз Исо Масиҳнинг инояти, Отамиз Худонинг севгиси ва Муқаддас Руҳнинг ҳамроҳлиги ҳаммангизга ёр бўлсин! Омин.» (2 Кор. 13:13).
Хулосалар
1. Жамоат ўзининг руҳий ҳаётида Муқаддас Руҳнинг илоҳийлигини тан олади.
2. Эски Аҳднинг гувоҳлик беришича, илоҳий атрибутлар ва илоҳий ҳокимлик Муқаддас Руҳга хосдир.
3. Янги Аҳднинг тасдиқлашича, Муқаддас Руҳ ҳам илоҳийликнинг барча атрибутларига эгадир.
Муқаддас Китобдан мулоҳаза учун олинган парчалар
Ибт. 1:1–2;
Ҳавор. 5:3–4;
Рим. 8:9–17;
1 Кор. 6:19–20;
Эф. 2:19-22.
Муқаддас Руҳнинг шахсга оид табиати
Хотиним Худога юз бурган куни у шундай деб хитоб қилди: «Муқаддас Руҳнинг Кимлигини мен энди билдим!» Шу пайтгача хотиним Муқаддас Руҳ — бу бир шахсга оид боши йўқ, абстракт нарса бўлса керак, деб ўйлаб юрган экан.
Биз Муқаддас Руҳнинг шахсга оид табиати ҳақида гапирганимизда, уни аллақандай куч эмас, балки Учликнинг учинчи ипостасининг шахсияти эканлигини назарда тутамиз. Муқаддас Руҳга нисбатан фақат тирик ва конкрет шахсиятни англатадиган эгалик олмошининг ишлатилишини Каломда яққол кўриш мумкин. Юҳанно баён этган Хушхабарда Исо шундай дейди: «Муқаддас Ҳақиқат Руҳи келгач, У сизларни бутун ҳақиқат йўлига бошлайди. У Ўзича гапирмайди, неки эшитса, ўшани сўзлаб беради, У келажак ҳақида сизларга хабар қилади» (Юҳ. 16:13).
Мадомики, Муқаддас Руҳ қиёфаси ноаниқ аллақандай куч эмас, аниқ ва алоҳида шахс экан, У билан қилган мулоқотимиздан роҳатланамиз. Павлус ўзининг Коринф жамоатига қилган мурожаатида азиз авлиёлар йиғинини шундай дуо қилган: «Раббимиз Исо Масиҳнинг инояти, Отамиз Худонинг севгиси ва Муқаддас Руҳнинг ҳамроҳлиги ҳаммангизга ёр бўлсин! Омин» (2 Кор. 13:13). Ким биландир мулоқотда бўлиш — у билан ўзаро муносабатларнинг ўрнатилганини англатади. Бундан ташқари, Муқаддас Руҳга қарши гуноҳ қилмасликка, қаршилик кўрсатмасликка ва Уни ранжитмасликка бизни даъват этадилар. Эгасиз куч ранжий олмайди. Хафагарчиликни фақатгина шахсга оид ибтидога эга мавжудотгина ҳис эта олади.
Мадомики, Муқаддас Руҳ Шахс экан, Унга сажда қилиш мумкин. Сажда қилганимизда, биз Отага айтмоқчи бўлган фикрларимизни тўғри намоён этишимизга Муқаддас Руҳ ёрдам беради. Исо Олийруҳониймиз сифатида бизга қандай воситачилик қилса, Муқаддас Руҳ ҳам ибодатларда биз учун шундай ҳимоячилик вазифасини бажаради.
Ва ниҳоят, Муқаддас Китобнинг айтишича, Муқаддас Руҳ фақатгина шахс бажариш имкониятига эга бўлган вазифаларни адо этади. Руҳ
Хулосалар
1. Муқаддас Руҳ — абстракт ва эгасиз куч эмас, балки Шахсдир.
2. Муқаддас Китоб Муқаддас Руҳга нисбатан эгалик олмошини қўллайди.
3. Муқаддас Руҳнинг фаолияти Унинг Шахс эканлиги ҳақидаги далилни тасдиклайди.
4. Масиҳийлар Муқаддас Руҳ билан мулоқотда бўладилар.
5. Муқаддас Руҳга итоат этиш ва сажда қилиш лозим.
Муқаддас Китобдан мулоҳаза учун олинган парчалар
Юҳ. 16:13;
2 Кор. 13:13;
1 Тим. 4:1;
Ёқуб. 4:5;
1 Юҳ. 5:6.
Муқаддас Руҳнинг ички гувоҳлиги
Ҳар қандай суд мажлисида гувоҳларнинг кўрсатмалари жуда муҳим ўрин тутади; кўрилаётган ишнинг натижаси ҳам шуларга боғлиқ бўлади. Гувоҳликлар шунинг учун ҳам муҳимки, кўрилаётган ишда адолат тикланишига катта ёрдам беради. Баъзида айрим гувоҳларнинг кўрсатмалари инобатга олинмайди, чунки бундай кўрсатмалар судьяда ҳеч қандай аҳамиятга эга бўлмайди. Кўрсатма бераётган гувоҳларнинг ўзлари шахс сифатида ишонч қозонган бўлишлари керак.
Худо қандайдир бир ҳақиқатни тасдиқлаётганда, Унинг гувоҳлиги мутлақо ишончлидир. Унинг сўзлари ҳеч қандай шубҳа туғдирмайди. Бутун оламнинг Яратувчиси бўлмиш Худонинг гувоҳликлари инкор қилиб бўлмайдиган даражада. Унинг гувоҳликлари — чуқур билимга ва олий ҳокимликка эга бўлган буюк Моҳиятдан келиб чиқади. Худонинг ишончли гувоҳлиги кунларнинг бирида Лютерни шундай дейишга ундади: «Муқаддас Руҳ — ишончсизлик эмас!»[34] Муқаддас Руҳ бизга очиб бераётган ҳақиқатлар ҳаётнинг ўзидан ҳам ишончлироқдир.
Жан Кальвиннинг таъкидлашича, Муқаддас Ёзув ўз илоҳий ҳокимлигининг аниқ ва ишончли далилларини намоён қилади ва ўзининг илоҳийликдан келиб чиққанлигига етарлича тасдиқларга эга эканлигини кўрсатади. Бироқ бу ташқи гувоҳликлардир. Агар Муқаддас Руҳ ички гувоҳликлари орқали юракларимизга муҳрланмаса, етарлича бўлмайди[35]. Кальвин исбот билан эътиқод ўртасидаги фарқни таъкидлаб ўтган. Биз ҳатто Каломнинг ҳақиқийлигига аниқ ва ишончли далилларни тасаввур қила олсак ҳам, бироқ бу одамларнинг унга ишониб, қулоқ солишларига ёки уни қабул қилишларига кафолат бермайди. Биз уни рад этиб бўлмаслигига ишонч ҳосил қилишимиз учун, албатта бизга Муқаддас Руҳнинг ички гувоҳлиги зарур. Руҳ Муқаддас Китобнинг ҳаққонийлигининг исботини қабул қилишимизга имкон беради.
Муқаддас Китоб Худонинг Каломи эканлигига гувоҳлик берувчи Муқаддас Руҳ бизни қандайдир махфий ахборот билан таъминламайди ва бизга янги, кутилмаган далил-исботлар келтирмайди. Тўғрироғи, У Худо ҳақиқатига бизнинг қаршилигимизни енгиш ва синдириш учун руҳимизга таъсир кўрсатяпти. Муқаддас Руҳ бизни Худо Каломи таълимотини тўла ишонч билан қабул қилишимизга ва унга бўйсунишимизга даъват этади.
Руҳнинг ички гувоҳлиги — бу инсоннинг руҳий тажрибасига махсус ҳақиқатни қўшиб қўювчи мистицизмга ёки субъективизмга юз тутиш эмас. Муқаддас Руҳ гувоҳлиги Худонинг Каломи фойдасига сўзлайди. У бизга Калом
Муқаддас Руҳ Ўз сўзларини тасдиқлаб, биз — Худо фарзандлари эканлигимиз тўғрисида бизнинг руҳимизга гувоҳлик бериб туради (қаранг: Рим. 8:16). Шунингдек, худди шу тарзда Муқаддас Китоб — Худо Каломи эканлиги тўғрисида Муқаддас Руҳ бизга ички ишонч беради.
Хулосалар
1. Худонинг гувоҳлиги — мутлақо ишончли.
2. Муқаддас Китоб Худо Каломи эканлиги ҳақида асосли ва аниқ далилларни Китобнинг Ўзи таклиф қилади.
3. Муқаддас Руҳнинг гувоҳлигисиз биз Каломнинг ҳақиқийлигига ишонмаган бўлар эдик.
4. Муқаддас Руҳнинг ички гувоҳлиги Муқаддас Китоб Худо Каломи эканлигига янги далил-исботларни таклиф қилмайди. Аммо мавжуд далилларни қабул қилишга ундаб, инсон қалбида ҳаракат қилаверади.
5. Муқаддас Руҳнинг ички гувоҳлиги тўғрисидаги таълимотни, бизга ҳақиқатга ўхшаб туюлган ҳамма нарсани ҳақиқат деб қабул қилишимизга йўл қўяди, деб баҳоламаслик керак.
Муқаддас Китобдан мулоҳаза учун олинган парчалар
Юҳ. 15:13;
Ҳавор. 5:32;
Ҳавор. 15:28;
Рим. 8:16;
Гал. 5:16-18.
Муқаддас Руҳдан зиё олиш
Фонусни инсоният кашф этган энг фойдали нарсалардан бири, деб аташ мумкин. Электр чироқ ўчиб, уй зимистон бўлиб қолганда, фонус жуда асқотади. Унинг вазифаси шундан иборатки, бизга қоронғуликни ёритиб, атрофдаги нарсаларни кўриш имконини беради. У атрофдаги ҳамма нарсани
Муқаддас Китоб — бу қоронғу жиҳати йўқ китобдир. Аксинча, у бизга зарур бўлган ёруғлик манбаидир. Забурчи Худонинг Каломини «қадамларим учун чироқдир, йўлимга нур сочадиган ёруғликдир», деб таърифлайди (қаранг: Заб. 118:105).
Бироқ Муқаддас Китобнинг ҳамма ояти ҳам бизга бир хилда тушунарли эмас. Баъзи парчаларни англай олишимиз қийин. Биз Муқаддас Китоб матнларининг чуқур маъносини тушуниб етишга ҳаракат қиламиз. Лекин гуноҳ онгимизни захарлаб кўр қилади, биз зулматга чўкамиз ва шунинг учун ёруғликка ниҳоятда зориқиб интиламиз.
Калом бизга чиндан ҳам чироқдир, лекин ҳақиқий ёруғликни идрок этишимиз учун бизга қўшимча ёритқич даркор. Муқаддас Ёзувни илҳомлантирган Муқаддас Руҳ бизга тушунарли бўлиши учун Худо Каломини ёритади. У Каломда сақланаётган ҳақиқатларга нур сочади. Зиё тарқатиш ёки таълим бериш — бу Муқаддас Китоб матнларини тушунишни таъминловчи Муқаддас Руҳнинг ҳаракатидир. Руҳ Худо Каломи таълимотини тинглашимизга, тўғри тушуниб, қабул қилишимизга кўмаклашади. Ҳаворий Павлус қуйидагиларни ёзади:
Лекин худди Тавротда ёзилганидек бўлди:
«Кўз кўрмаган, қулоқ эшитмаган, Инсон ақли бовар қилмаган нарсаларни Худо Ўзини севганларга муҳайё қилган». Бизларга эса Худо буни Ўз Руҳи орқали ошкор қилди. Илоҳий Руҳ бутун нарсаларни, ҳатто Худонинг теранликларини текшириб кўради. Инсоннинг ўйларини унинг ичидаги ўз руҳидан бошқа ким билади? Худди шундай, Худонинг ўйларини Худонинг Руҳидан бошқа ҳеч ким тушуна олмайди.
Бу ерда Павлус инсон маҳоратини қиёсламоқда. Сиз мени кузатиб ёки дўстларимдан сўраб-суриштириб мен ҳақимда кўпгина маълумотларни билиб олишингиз мумкин. Аммо мен то ўзим сиз билан ўртоқлашишни хоҳламагунимча, менинг ўй-фикрларимдан ва руҳий ҳолатимдан хабардор бўла олмайсиз. Мен нималар ҳақида ўйлаётганимни, фақатгина менинг ўзим билишим мумкин (тўғри, баъзан хотиним менинг фикрларимни кўзларимдан ўқиб олаётгандай бўлади).
Муқаддас Руҳ ҳам Худонинг эзгу фикрларидан бохабар. Павлуснинг айтишича, Руҳ Худонинг теранликларини «текшириб кўради». Бироқ бу маълумотни олиш учун Руҳ Худонинг идрокини ёриб киради ва Уни сўроққа тутади, деган маънони англатмайди. Руҳ Ўзига етишмайдиган маълумотларни олишга интилмайди. Аксинча, Муқаддас Руҳ уларга тун қоронғусида кўринмас объектни ёритган фонусдай нур сочади. Бўлмаса объект беркинганича қолиб кетарди.
Зиё олишни ваҳий билан адаштирмаслик керак. Бугунги кунда одамлар Муқаддас Руҳдан олган ваҳийлари тўғрисида гапираётганларини кўпинча эшитиш мумкин. Муқаддас Руҳнинг зиё тарқатувчи ҳаракати инсонга Муқаддас Китобда мавжуд бўлган маълумотлардан ёки ваҳийлардан ортиғини тақдим этишни тасаввур ҳам қилмайди.
Ислоҳотчи масиҳийлар Худонинг янги норматив хусусиятга эга ваҳийларини ҳеч қандай тан олишмайди. Руҳ ҳанузгача Каломда ёзилганларнинг мазмунини биз учун тушунарли қилиб ёритиб келади. Руҳ бизга Муқаддас Китобни тушунишимизга ёрдам беради, Худо Каломининг ҳақиқатини англашни ва уни ўз ҳаётимизда қўллашни ўргатади. У Калом билан бирга ва Калом орқали ҳаракат қилади. Руҳ ҳеч қачон Каломга хилоф равишда таълим бермайди. Шунинг учун биз эшитганларимизни доимо Калом ҳақиқати орқали ҳис қилишимиз керак. Калом — бу Муқаддас Руҳнинг китобидир.
Хулосалар
1. Муқаддас Руҳнинг зиё тарқатувчи ҳаракати шундан иборатки, У Худо Каломининг ҳақиқатини англашга ва уни ўз ҳаётимизда қўллашга ёрдам беради.
2. Зиё тарқатишни ёки таълим беришни ваҳий билан адаштирмаслик керак.
Муқаддас Китобдан мулоҳаза учун олинган парчалар
Юҳ. 16:13-15;
1 Кор. 2:9-16;
2 Бут. 1:21.
Муқаддас Руҳни қабул қилиш
«Сизлар имон келтирганингизда Муқаддас Руҳни қабул қилдингизларми?» Бугунги кунда масиҳий бўлган ҳар бир одам эртами-кечми, албатта шу саволни эшитади. Бундай саволни кўпинча Муқаддас Руҳни қабул қилиш ва Руҳнинг махсус инъомлари аҳамиятини таъкидловчи харизматлар беришади.
Қачонлардир фақат эллигинчилар жамоатлари ва Худо Ассамблеялари томонидан қабул қилинган таълимот эндиликда имонлиларнинг кўпчилиги учун ғоятда катта аҳамият касб этади. Янги эллигинчилар ҳаракати амалда жамики масиҳийлик мазҳабларига кириб борди. Муқаддас Руҳнинг Жамоатдаги иштироки ва кучларининг бу янги кашфиёти одатда ҳаяжон ва руҳий янгиланиш ҳисси билан бирга боради.
Янги эллигинчилар Муқаддас Руҳни қабул қилиш ҳақидаги таълимотни имонлиларнинг шахсий тажрибалари асосида шакллантиришга уринишди. Аммо бу таълимотда етарли даражада зиддиятлар бор.
Кўпинча, лекин ҳар доим ҳам эмас, харизматлар Муқаддас Руҳни қабул қилишни ҳузур-ҳаловатнинг иккинчи ҳаракати, деб ҳисоблашган. Бу фаолият қайта туғилиш ва тикланишдан фарқ қилади ва уларнинг кетидан келади. Муқаддас Руҳнинг бу ҳаракати барча масиҳийларга тегишли бўлса-да, аммо масиҳийларнинг ҳаммаси ҳам уни қабул қилавермайдилар. Харизматлар бошқа-бошқа тилларда гаплашишни зарурий эҳтиёж ёки бундай «чўмдирилиш»нинг зоҳирий кўриниши деб ҳисоблаш бўйича бир фикрга келолмаяптилар.
Эллигинчилар бу таълимотнинг Муқаддас Китоб асоси сифатида Эллигинчи куни содир бўлган ва Ҳаворийлар Китобида ёзилган ҳодисани кўрсатишади. Ўшанда (Эллигинчиларгача Муқаддас Руҳнинг қайта тиклаш таъсири яққол сезилган) имонлилар Муқаддас Руҳга тўлдилар ва бошқа-бошқа тилларда гапириб кетдилар. Бу Муқаддас Китоб тажрибаси қайта туғилиш ва Руҳни қабул қилиш ўртасидаги вақт оралиғини ўз ичига олган. Эллигинчилар бу ўлчовни барча замонларга тегишли деб ҳисоблашади.
Эллигинчилар Муқаддас Руҳни қабул қилиш ва қайта туғилиш ўртасидаги фарқлашни ниҳоятда адолатли олиб боришади. Юқоридан туғилиш Муқаддас Руҳнинг ҳаракати натижасидир. У олдин гуноҳга ботиб ўлган одамни эндиликда тирилтиради ва имонлига янги ҳаёт беради. Муқаддас Руҳни қабул қилиш эса Худо Ўз халқига тоат-ибодат учун куч-қувват ато этаётганлигини англатади.
Бироқ борди-ю юқоридан туғилиш билан Муқаддас Руҳни қабул қилиш ўртасида фарқ тўла асосланган бўлса, у ҳолда бу икки ҳодиса ўртасидаги вақтинчалик оралиқнинг кейинги даврлар учун ҳам татбиқ қилиниши мажбурийлиги ўзини оқлаган деб бўлмайди. Ҳаворийлар давридан бошлаб масиҳийлар одатда янги ҳаёт учун қайта туғилиш пайтида Муқаддас Руҳдан куч-қувват олишади. Қайта тиклангандан кейин Руҳнинг сувда чўмдирилишидан иборат бўлган Руҳнинг махсус иккинчи ҳаракатини ахтариш имонлиларга керак эмас. Ҳар бир масиҳий Руҳга бўйсуниши ва итоат қилиши даражасига қараб, кўп ёки кам даражада Муқаддас Руҳга тўлади.
Эллигинчилар доктринасига боғлиқ бўлган бошқа масала шундан иборатки, унинг тарафдорлари Эллигинчилар аҳамиятини унчалик тўғри тушунмайдилар. Муқаддас Руҳнинг ҳаворийлар устига тушиб келиши ҳақиқатдан ҳам Янги Аҳд тарихида бурилиш нуқтаси бўлди. Эски Аҳдда кўп бўлмаган танланганларга хизмат қилиш учун Худо томонидан руҳий инъомлар берилган (қаранг: Саҳр. 11). Эллигинчилар кунида ишларнинг вазияти ўзгарган. Ўша кунги байрамда иштирок этган барча имонлилар (ҳамма яҳудийлар) Муқаддас Руҳни қабул қилишди. Худди шу ҳолат кейинчалик самариялик имонлилар Муқаддас Руҳни қабул қилишганда (қаранг: Ҳав. 8), шунингдек, имонли Корнилий хонадони билан (қаранг: Ҳав. 10) ва Эфес шаҳридаги имонли ҳисобланмиш мажусийлар, Юҳанно шогирдларининг устига ҳам Муқаддас Руҳ тушганда юз беради (қаранг: Ҳав. 19).
Дастлабки имонлилар Худодан қўрқувчи одамлар, самарияликлар ва Юҳаннонинг мажусийлардан чиққан шогирдлари ҳам масиҳий бўлишади, деб ўйлашмаган эди. Шунинг учун Руҳни қабул қилишлари — уларнинг Масиҳ Жамоати аъзолари бўлганликларининг тасдиғи сифатида хизмат қилди. Модомики ҳар бир гуруҳларнинг вакиллари худди Эллигинчилар кунидаги яҳудийлар сингари Муқаддас Руҳни қабул қилган эканлар, уларни Жамоат аъзолари деб ҳисобламай бўлмасди. Собиқ мажусийларнинг Муқаддас Руҳни қабул қилишларига Бутруснинг ўзи гувоҳ бўлган эди. У юзбоши Корнилийнинг уйида Худодан қўрққан нояҳудийлар устига Муқаддас Руҳ тушиб келганини кўрганда, улар ҳам Жамоатнинг тўла ҳуқуқли аъзолари бўлишлари мумкинлигини тушунди. Бутрус шундай деди: «Худди бизлар каби Муқаддас Руҳни қабул қилган бу одамларнинг чўмиб имон келтиришига ким моне бўла олар экан?» (Ҳав. 10:47).
Эллигинчилар кунидан кейин Муқаддас Руҳни қабул қилиш ҳодисаларини, Руҳ бундан кейин ҳам ёғилади, бунинг натижасида эса Масиҳ Танасининг барча аъзолари Худога хизмат қилиш учун руҳий инъомлар олишади, деб тушуниш керак. Янги Аҳд Жамоатида ҳар қандай имонли ҳам бошқа-бошқа тилда гапиравермаган, лекин ҳар бир масиҳийда Муқаддас Руҳ инъомлари бўлган. Шу йўсинда Йўэл пайғамбарнинг азалдан каромат қилиб айтганлари бажо бўлди (қаранг: Ҳав. 2:16-21).
Хулосалар
1. Муқаддас Руҳни қабул қилиш — бу Руҳнинг ҳаракати орқали имонлиларга хизмат қилишда зарур бўлган инъомларни беришдир.
2. Ҳаворийлар Китобида Муқаддас Руҳ тўрт гуруҳдаги имонлиларга (яҳудийларга, самарияликларга, Худодан қўрққанларга ва нояҳудийларга) тушиб келади. Бу билан Руҳ уларнинг ҳаммаси Янги Аҳд Жамоати аъзолари эканликларини кўрсатади.
3. Эллигинчи кун — Эски Аҳд кароматининг бажо бўлишидир. Бу башоратга биноан Муқаддас Руҳ фақатгина танланган Исроил халқи вакилларигагина эмас, балки ҳамма имонлиларга ёғилади.
Муқаддас Китобдан мулоҳаза учун олинган парчалар
Йўэл 2:28-29;
Юҳ. 7:37-39;
Ҳав. 2:1-11;
1 Кор. 12;
1 Кор. 14:26-33.
Муқаддас Руҳ — Юпатувчи
Оқшом зиёфати пайтида, Ўз ўлими арафасида Исо шогирдларига Муқаддас Руҳ ҳақида кўп гапирган. Хусусан, У шундай деган: «Мен Отамга мурожаат қиламан ва У тоабад сизлар билан қоладиган бошқа Юпатувчини юборади…» (Юҳ. 14:16).
Бу парчада биз эътибор қиладиган биринчи нарса — Исонинг бизга
Бу оятда
Қадимги дунёда
Бунинг устига, Илоҳий Руҳ бизнинг заифлигимизга мадад бериб туради. Чунки биз қандай ибодат қилмоқ кераклигини билмаймиз. Лекин Илоҳий Руҳнинг Ўзи ифода қилиб бўлмас оҳ-нолалар билан биз учун Худо олдида шафоат қилади. Юракларни синовчи Худо эса Руҳнинг фикри нимада эканлигини билади. Чунки Руҳ Худонинг иродасига кўра Худо азизлари учун шафоат қилади.
Иккинчидан, Муқаддас Руҳ имонлиларга олам билан мулоқот қилишга ёрдам беради. Исо Марк баён этган Хушхабарда айтганидек, зиддиятли вазиятларда Муқаддас Руҳ бизнинг ўрнимизга гапиради (қаранг: Мк. 13:11). Руҳ бу дунёнинг хато қилганини фош этиб, бизни ундан ҳимоя қилади (қаранг: Юҳ. 16:8). Шунингдек, солиҳларга нопок одамлар томонидан ҳужум қилинганда, Муқаддас Руҳ солиҳ одамларни оқлайди.
Ва ниҳоят, Муқаддас Руҳ имонлиларни юпатади. У яраланган, мағлубиятга учраган ёки уқубат ва оғриқдан азоб чекаётган дилларни меҳрибонлик, мулойимлик билан тинчлантиради. Шуни таъкидлаш лозимки,
Хулосалар
1. Исо — бизнинг биринчи Юпатувчимиз. У Ота ҳузурида бизга ҳомийлик қилади.
2. Муқаддас Руҳ — бошқа Юпатувчи. Исо кўкларга кўтарилиб кетгандан кейин, Муқаддас Руҳ Унинг ўрнига келган.
3. Руҳ ҳозирда бизнинг Юпатувчимиз сифатида ҳаракат қилади.
Муқаддас Китобдан мулоҳаза учун олинган парчалар
Юҳ. 14:16-18;
Ҳавор. 19:1-7;
Рим. 8:26-27;
Гал. 4:6.
Муқадас Руҳ — Покловчи
Худо барча имонлиларни муқаддасликда Унга ўхшашларига даъват қилади: «…Сизларни даъват этган Худо қандай муқаддас бўлса, сизлар ҳам бутун юриш-туришингизда шундай муқаддас бўлинглар. Худо: «Муқаддас бўлинглар, зеро Мен муқаддасман», деб айтгани ёзилган» (1 Бут. 1:15-16). Муаммо шундан иборатки, биз ўзимизча муқаддас эмасмиз. Шунга қарамай, Муқаддас Китоб бизни «муқаддас» деб айтади. Кимда муқаддаслик мавжуд бўлса, ўша
Муқаддас Руҳнинг асосий вазифаси шундан иборатки, У бизни поклайди. У бизни муқаддас ёки солиҳ қилади. Покланиш — биз масиҳий бўлишимиз биланоқ бошланадиган жараён. Бу жараён умр ниҳоясига қадар, токи имон ниҳоят тўлиқ, узил-кесил ва мангу солиҳ бўлгунча давом этади.
Протестантликда шундай фикр таъкидланадики, юқоридан туғилиш — бу
Эй севганларим, сиз доим менинг гапимга қулоқ солиб келдингизлар. Шундай қилиб, фақат олдингизда бўлганимдагина эмас, балки ҳозир менинг йўқлигимда яна кўпроқ қўрқув ва титроқ билан топган нажотингизни бут қилишга тиришинглар. Зотан Худонинг Ўзи сизларнинг вужудингизда амал қилади, У Ўз мурод-мақсадини адо этишингиз учун сизларда хоҳишни ҳам, ҳаракатни ҳам туғдиради.
Ҳаракатларни бирлаштиришга даъват ҳамкорликдаги меҳнатни англатади. Мана шу даъватга биз жиддий муносабатда бўлишимиз даркор. «Қўрқув ва титроқ» ваҳима ва ҳадикни эмас, фақатгина иззат-эҳтиром ва серҳаракатлигимизни англатади. Биз биргина ўзимиз бажаришга кучимиз етмайдиган вазифа билан ёлғиз қолмаганимиз ҳис-туйғуси ила таскин топамиз. Бизнинг покланишимиз амалга ошиши учун Худо бизнинг вужудимизда ҳаракат қилади.
Имонлилар ҳаётини ва юрагини солиҳ қилиш учун Муқаддас Руҳ уларда яшайди. Аммо Руҳнинг вужудимизда бўлиши бизнинг илоҳийлигимизни англатади, деган ўйга бормаслигимиз ва ниҳоятда эҳтиёт бўлишимиз лозим. Чунки Руҳнинг вужудимизда бўлиши бизнинг илоҳий эканлигимизни англатади деган ўй-фикрга бормаслигимиз керак. Руҳ ҳақиқатдан ҳам бизда яшайди ва биз билан бирга хизмат қилади, аммо У биз бўлолмайди, биз эса У бўла олмаймиз. Руҳ мавжудотни илоҳийлаштириш учун эмас, балки инсон зотини тозалаш ва поклаш учун ҳаракат қилади. Муқаддас Руҳ бизда мавжуд бўлганда, У одамга айланмайди, шунингдек, биз эса Худо бўлолмаймиз. Муқаддас Руҳ бизнинг шахсиятимизга путур етказмайди. Покланиш жараёни давомида биз ўз моҳиятимизга кўра эмас, ўз фазилатимизга кўра Худога ўхшаган бўлиб қоламиз.
Хулосалар
1. Худо муқаддасликда Унга ўхшашимизга даъват этади.
2. Муқаддас бўлишимиз учун муқаддаслик бизга юқоридан берилиши керак.
3. Муқаддас Руҳ бизни поклагани учун ҳам муқаддас, деб аталади.
4. Покланиш — умрбод давом этадиган жараён.
5. Покланиш — бу имонлиларнинг Муқаддас Руҳ билан ҳамкорликдаги хизматидир.
6. Танамизда яшаётган Муқаддас Руҳ бизни Худо қила олмайди.
Муқаддас Китобдан мулоҳаза учун олинган парчалар
Юҳ. 15:26;
2 Кор. 3:17-18;
Гал. 4:6;
Флп. 2:12-13;
1 Бут. 1:15-16.
ОЛТИНЧИ ҚИСМ
Инсон ва гуноҳ қилиш
Ўзликни билиш ва Худони англаш
Чақалоқ дунёга келганда, қоидага кўра, уни думбачасига шапатилаб уриш билан кутиб олишади. Одатда чақалоқ бундай ҳаракатга чинқириб йиғлаш билан жавоб қилади. Хўш, гўдак нима учун қичқиради? Бу қичқириқ нимани англатади? Оғриққа жавобми? Ёки қўрқув ифодасими? Балки, ғазабланишдир?
Эҳтимол, буларнинг ҳаммасидир. Бизнинг бу дунёга келишимиз шовқин-сурон, кучли ҳис-туйғуларнинг намоён бўлиши билан кузатилади. Баъзилар бу чинқириқни фақат дунёга келганлигига қаршилик дебгина эмас, балки бутунлай ҳаётга бўлган қаршилик деб қарайдилар. Макбет, масалан, мана шундай хулосага келган:
Маънонинг ёки мазмуннинг йўқлиги — бирон нарсанинг қиммати йўқлигини ёки қадрсизлигини англатади; мантиқдан маҳрум бўлган объект ҳеч вақога арзимайди.
Ҳар бир инсон шахсиятининг қиммати қуйидаги саволларга тўғридан-тўғри боғлиқ:
Ўзликни билиш ва Худони англаш ўртасида ўзаро алоқа мавжуд. Мен ўзимни шахс сифатида англай бошлаганимда, Худо эмаслигимни тушунаман. Мен — яратилган мавжудотман. Мен туғилган йилимни, вақтимни, ердаги ҳаётим қачон бошланганини биламан. Менинг сағана тошимдаги ёзувда туғилган сана ўрнида «абадий» деган сўз бўлмаслигини ҳам биламан. Мен вафотим санаси қандай бўлишини билмайман, лекин туғилган сана 1939 йил деб ёзилишига аминман.
Аслида мавжудот эканлигимни ҳис этишим ва тушунишим мени орқага, ёки аниқроғи, «юқори»га — менинг Яратувчимга жўнатади. Мен то ўзлигимни англамагунимча, Худо ҳақида ўйлай олмайман ёки мулоҳаза юритолмайман. Лекин бошқа тарафдан, агарда ўзимни Худо билан алоқада эканлигимни идрок қилмасам, унда ўзимни тўлақонли англай олмайман. Шунинг учун инсон тўғрисидаги антропология фанининг илоҳиёт бўлими Худо ҳақидаги илмни ифодалаб беради.
Ҳозирги замон инсонияти инқирозга учраган. Инқироз антропология ва илоҳиёт, инсонни ўрганиш ва Худони тадқиқ қилиш ўртасида пайдо бўлган узилиш сабабли вужудга келди. Биз ўз тарихимизни Худо тарихидан ажралган ҳолда сўзлаб бермоқчи бўлсак, унда бу воқеа ҳақиқатдан ҳам «аҳмоқ айтиб берган қиссага ўхшаб қолади; унда сўз, ҳис-туйғулар кўп бўлиб, маъно деган нарса асло бўлмайди». Агарда биз ўзимизни ва ўз ҳаётимизни Худога алоқасиз тарзда тасаввур қиладиган бўлсак, Жан Поль Сартр айтганидай, биз «бемаъни иштиёққа» айланиб қоламиз.
«Бемаъни иштиёқ» нима дегани ўзи? Иштиёқ — бу кучли ҳис-туйғунинг намоён бўлиши. Инсон ҳаёти мана шундай эҳтиросли ҳис-туйғуларга лиммо-лимдир. Бунга севги, нафрат, қўрқув, ғурур, афсусланиш, таъмагирлик, рашк ва шунга ўхшаш кўпгина мисолларни келтириш мумкин. Биз умримиз давомида турли ҳис-туйғуларни бошдан кечирамиз. Баъзан ўзимизга шундай савол ҳам берамиз: наҳотки бу ҳис-туйғулар бефойда бўлса? Наҳотки барча интилишларимиз ва тиришқоқлигимиз ўринсиз ва фойдасиз бўлса?
Биз ҳаёт маъносини тушунишга уринамиз. Агар инсонга алоҳида, Худо билан унинг алоқалари инобатга олинмай қаралса, унда инсон яккаю ёлғиз, ҳеч нарсага арзимайдиган жонзотга ўхшаб қолади. Башарти биз Худо яратган ва У билан боғланган жонзотлар бўлмаганимизда, бизни самовий тасодиф деб аташ мумкин бўлар эди. У ҳолда бизнинг дунёга келишимиз ўз маъносини йўқотган бўлиб, бизнинг тақдиримиз шунга монанд равишда ҳеч қандай аҳамиятга эга бўлмай қолар эди. Агар биз тасодифан арзимас нарсадан вужудга келган бўлсак ва умримизнинг охирида ҳам бизни бўшлиқдан бошқа ҳеч нарса кутмаётган бўлса, унда биз мутлақо икки бемаънилик қутбларининг ўртасида яшаётган бўламиз. Биз ҳеч нарсага арзимайдиган, қадр-қимматсиз нолга тенг кимса бўлиб қоламиз.
Агар биз, одам маълум вақт оралиғида, яъни бемаъни туғилишидан бошлаб то бемаъни ажалигача ўз қадр-қимматига эга бўлади деб фараз қилсак, бу билан биз ўз ҳис-туйғуларимизга очиқдан-очиқ эрк бериб юборган бўламиз. Бундай ҳолатда биз ўзимизни ўзимиз алдаймиз.
Бизнинг келиб чиқишимиз ва тақдиримиз Худо билан чамбарчас боғланган. Бизнинг ҳаётимиз фақат биргина маънога — Худосиз тушуниб бўлмайдиган маънога эгадир. Забурчи берган саволларни биз ҳам ўзимизга берамиз:
Худо томонидан
Хулосалар
1. Биз олдин ўзимизни билмай туриб, Худони англай олмаймиз.
2. Биз энг аввало Худони билмай туриб, ўзимизни тўлиқ англай олмаймиз.
Ўзликни билиш Худони англашга етаклайди.
Ўз навбатида бу ўзимизни тўлиқ ва юксак даражада тушунишимизга олиб келади.
3. Худо билан алоқада бўлган одам: маълум мақсадда туғилиш + тайинли тақдир = маъноли ҳаёт.
4. Худо билан алоқаси йўқ одам: мазмунсиз вужудга келиш + бемаъни тақдир = маъносиз ҳаёт.
Муқаддас Китобдан мулоҳаза учун олинган парчалар
Ибт. 1:27;
Заб. 50;
Ҳавор. 14:8-18;
Ҳавор.17:22-31;
Рим. 1:18-23.
Инсон Худо суратида яратилган
Санъатда образлар яратиш — бу гўзаллик тимсолидир. Тасвирий санъат, айтайлик, рангтасвир, графика, ҳайкалтарошлик кўпинча айнан воқеликни акс эттиради. Маълум техникага эга бўлгач, биз реал ҳаётдан олинган предметларни тасвирлаймиз.
Лекин энг буюк мусаввир деб фақат Худони айтиш мумкин. Оламни яратиб У коинотда Ўзининг ўчмас изини қолдирди. Шу боисдан осмону фалак Унинг шон-шуҳратига ҳамда Унинг қўллари яратган эзгуликларга такрор ва такрор ҳамду санолар айтади.
Ўзининг яратган ижодлари билан еру денгизларни тўлдирган Худо жонзотлардан бири бўлмиш, Ўз суратидай ва Ўзига ўхшатиб яратган ягона жонзотга ҳаёт бахш этди. Ибтидо Китобида бу тўғрида қуйидагича айтилган:
Кейин Худо шундай деди: «Энди инсон зотини яратайлик, улар Ўз суратимиздай, Ўзимизга ўхшаган бўлсин. Инсон зоти денгиздаги балиқлар устидан, ҳаводаги қушлар, ер юзидаги чорва ҳамда жамики ёввойи ҳайвонлар, ерда судралиб юрувчи ҳар қандай жонивор ва ҳашоратлар устидан ҳукмронлик қилсин».
Шундай қилиб,
Худо Ўз суратидай қилиб яратди инсон зотини.
Эркагу аёл қилиб яратди уларни.
Муқаддас Китобнинг таъкидлашича, бизнинг Худо Ўз суратидай ва Ўзига ўхшатиб бизни яратгани баъзиларни (хусусан, католикларни) шундай хулоса чиқаришга олиб келди: Худо Ўз суратидай қилиб яратган ва Худо Ўзига ўхшатиб яратган жонзотлар ўртасида фарқ мавжуд. Бироқ Муқаддас Китоб матнининг тузилиши Худо суратидай ва Худога ўхшатиб яратилганлар сўзи бир объектга тегишли эканлигини кўрсатади. Биз ҳаммамиз Худо суратини ўзимизда ўзига хос равишда намоён этишга яратилган жонзотлармиз.
Бизнинг Худо суратида яратилганлигимиз хусусидаги гаплар одатда бизнинг Худога ўхшашлигимиз маъносида тушунилади. Гарчанд Худо — Яратувчи, биз эса — Унинг яратилган ижодимиз. У моҳиятига, куч ва қудратига кўра биздан анча устун турса-да, лекин шу билан бир қаторда биз ҳам қандайдир маънода Унга ўхшаб кетамиз. Худо билан бизнинг ўртамизда баъзи бир ўхшашликлар мавжуд. Худо — юксак идрокли ва одоб-ахлоқли Зот. Биз ҳам одоб-ахлоққа эгамиз ва ақл-идрок, қалб ва ирода билан ҳам таъминланганмиз. Бу сифатлар азалдан белгилаб қўйилган Худонинг муқаддаслигини акс эттиришга имкон беради.
Муқаддас Китобнинг кўпгина парчаларида инсон сўзи, масалан, «Худо Ўз суратидай қилиб яратди инсон зотини» (қаранг: Ибт. 1:27) дейилган ибора «инсоният» ни англатади. Эркаклар ҳам, аёллар ҳам Худо суратида яратилган. Қисман — бу одамлар ерни бошқаришлари ва ер юзида яшовчиларнинг устидан ҳукмронлик қилишлари кераклигини ифодалайди. Биз баракали бўлиб, ер юзини тўлдириб ерга ғамхўрлик қилишимиз керак, ахир, биз Худонинг бошқарувчиларимиз. Биз Худога ўхшаб коинотни бошқаришга даъват этилганмиз. У Ўз ҳукмронлиги остидагиларни бор-йўғидан айириб, хонавайрон қилмайди, лекин адолатли ва меҳр-шафқат билан бошқаради.
Инсониятнинг гуноҳкорлиги оқибатида ғоят даҳшатли воқеа юз берди. Худо сурати булғанди ва бузилди. Биз ойна сингари Худонинг муқаддаслигини акс эттириш қобилиятидан маҳрум бўлдик. Шундай бўлгач, энди бу ойна қорайди ва дарз кетди.
Бироқ гуноҳкорлик бизнинг инсоний табиатимизни йўқотолмади. Биз Худонинг муқаддаслигини акс эттириш қобилиятидан маҳрум бўлсак-да, аммо одамлигимизча қолдик. Биз ҳамон ақл-идрокка, қалб ва иродага эгамиз. Биз ҳамон ўз Яратувчимиз тамғасини ўзимизда олиб юрибмиз. Худонинг инсондаги суратини тўла-тўкис тиклаш Масиҳ туфайлигина амалга оширилади. Ибронийларга Мактуб муаллифининг айтишича, Исо «Худо улуғворлигининг инъикоси, Худо борлиғининг аниқ суратидир…» (Ибр. 1:3).
Хулосалар
1. Худо инсон зотини, эркагу аёлни Ўз суратидай қилиб яратди.
2. Худо билан одам ўртасида маълум ўхшашлик мавжуд. Бу ўхшашлик уларнинг мулоқот қилишларига имкон беради.
3. Одам ҳам Худо сингари одоб-ахлоқ, ақл-идрок ва иродага эга жонзотдир.
4. Инсон ерга эгалик қилишга ва бошқаришга даъват этилган.
5. Гуноҳкорлик оқибатида инсондаги Худо сурати булғанди ва бузилди.
6. Масиҳ Худо борлиғининг мукаммал суратидир. У биздаги Худо суратини тўлиқ тиклаяпти.
Муқаддас Китобдан мулоҳаза учун олинган парчалар
Ибт. 9:6;
Рим. 8:29;
1 Кор. 15:42-57;
Кол. 1:15.
Инсон тана ва қалб сифатида
Менинг шахсий тренерим ҳафтада уч марта спорт залида турли машғулотларни бажаришимга мажбур қилади. У — менинг толмас ситамгарим. Юрак қон-томирлари системаси мустаҳкамланишига қаратилган машғулотлар, куч ва чўзилувчанликка бағишланган машқлар ва ҳоказо машғулотлар вақтимни олади. Муқаддас Китобнинг қуйидагича: «…Жисмоний машқдан оз фойда бўлади…» (1 Тим. 4:8), деб таъкидлашига қарамай, мен барча машқларни бажариб келяпман.
Ўз танамга ғамхўрлик қилиб, вазн ошиб кетмаслигига, ташқи кўринишимга эътибор бериб ва сиҳат-саломатлигимни ўйлаб, мен Исонинг шундай гапларини эслайман: «Танни ўлдириб, жонни эса ўлдира олмайдиганлардан қўрқманглар. Яхшиси, жонни ҳам, танни ҳам жаҳаннамда ҳалок этишга қодир бўлган
Худонинг суратида ва Худога ўхшатиб яратилган инсонлар — бу моддий танага ва номоддий қалбга эга бўлган жонзотлардир. Қалбни баъзида руҳ деб ҳам аташади.
Тана ҳам қалб сингари Худо томонидан яратилган ва бизнинг шахсиятимизнинг икки турлича аспектини намоён қилади. Инсоннинг табиатига боғлиқ Муқадас Китоб нуқтаи назари қадимги юнонларнинг қарашларидан кескин фарқ қилади. Бизнинг танамиз ва қалбимиз
Муқаддас Китоб нуқтаи назари бўйича эса, аксинча, тана баркамол яратилган ва ўзида ҳеч қандай ёвузликни намоён қилмайди. Бироқ тана, худди қалб сингари, ахлоқий тубанлашишдан азоб чекади. Одам тана бўйича қандай гуноҳкор бўлса, руҳан ҳам гуноҳкордир.
Иккитарафламалик мавжудот сифатида бўлиб, одам икки ҳар хил қисмдан иборатлигини ва Худо уни яратиш жараёнида бирлаштирган яхлит шахсни намоён этади. Қалб ва тана ўртасидаги дуалистик муросасизликни ҳал қилиш учун фалсафий ва Муқаддас Китоб матнларини талқин қилиш (экзетик) нуқтаи назаридан учинчи субстанцияни (масалан, руҳни) қўшишга ҳеч қандай зарурат йўқ. Ортодоксал илоҳиёт одамнинг трихотологик «бўлиниши» ни инкор этади. Бу таълимотга кўра биз тана, қалб ва руҳга эгамиз.
Кўп илоҳиётчилар инсон қалбининг табиийлиги ёки ажралмас мангулиги ҳақида гапиришади. Шуни эсда сақлаш лозимки, инсон қалби: 1) Худо томонидан яратилган ва туғма умрбоқийликка эга эмас; 2) у номоддий ва шунга кўра жисмоний вайронагарчиликка дучор бўлмайди, лекин шунга қарамай Худо томонидан йўқ қилиниши мумкин. Қалб Худонинг қўллаб-қувватловчи кучисиз бир лаҳза ҳам мавжуд бўлолмайди. «…Зотан, биз У орқали яшаймиз, ҳаракат қиламиз, бормиз. Ўз шоирларингиздан баъзилари айтганидек: «Биз ҳам Унинг уруғидирмиз» (Ҳавор. 17:28).
Одам вафот этгандан кейин тана ўлади, лекин имонлининг ҳам, имонсизнинг ҳам қалби ўз кунини кўраверади. Имонлилар ўзларининг гуноҳлари кечирилишига, қайта туғилишга, таналарининг улуғланиши охиригача етказилишига умид қиладилар. Шу билан бир вақтда эса тавба қилмаганларни Худонинг абадий ҳукми кутади. Гарчи Худо қалбни ўлимдан сақлар экан, одамлар ўлимларидан кейин ҳам онгли равишда яшайверадилар. Хуллас одам — тубанлашган мавжудотдир. Шунинг учун Худонинг марҳамати одамзоднинг ҳам танасига, ҳам қалбига йўналтирилган.
Хулосалар
1. Одам моддий танага ва номоддий қалбга эга.
2. Одам иккитарафламаликнинг бирлигини намоён қилади. Масиҳийлик юнонларнинг дуализм тушунчасини инкор қилади.
3. Инсон танаси — Худонинг баркамол ижодининг қисми. У ёмонлик соҳиби эмас. Лекин тана ҳам қалб сингари гуноҳкорлик оқибатида азият чекди.
4. Одамзоднинг қалби ўз моҳиятига кўра мангуликка эга эмас. У Худо томонидан яратилган ва сақланади.
Муқаддас Китобдан мулоҳаза учун олинган парчалар
Ибт. 1:1-2:25;
Воиз 12:7;
Мат. 10:28;
Рим. 8:18-23;
1 Кор. 15:35-55.
Инсон тана ва руҳ сифатида
Ҳозирги замон Жамоатида Муқаддас Китоб тушунчалари бўлган тана ва руҳнинг аҳамияти ҳақида аниқ тасаввур йўқ. Бир томондан, Жамоат ҳамон қадимги юнон ғоялари билан курашиб келмоқда. Бу ғояга кўра, барча жисмоний нарса у ёки бу даражада ёвузликдир. Шунинг учун баъзиларнинг таъкидлашича, масиҳийча ҳаёт — бу бизнинг мавжудлигимизнинг жисмоний аспектига ҳеч қандай алоқаси йўқ тамомила руҳий алланимадир. Бошқаларнинг эътироф этишича, инсон организмидаги барча табиий вазифалар, айтайлик, еб-ичиш, жисмоний яқинлик эҳтиёжларини қондириш, шубҳасиз, муқаррар ёвузликдир. Учинчи тоифадагилар эса, танага умуман эътибор қилмаслик керак, деб ҳисоблашади. Хато фикрда бўлиш оқибатида улар ўз таналарига бепарво бўлишади, асосий эътиборни руҳнинг соғломлигига қаратишади. Ушбу нуқтаи назарлар Муқаддас Китобнинг таълимоти — тана ва руҳнинг тенг даражада муҳимлиги, инсон уларни тенг озиқлантириши, уларга ғамхўрлик қилиши ҳақидаги таълимот жиддий бузилиб келаётганлигидан далолат беради.
Бу тушунчаларни нотўғри қабул қилиш билан боғлиқ бўлган муаммонинг келиб чиқиш сабаби «тана бўйича» ва «Руҳга тўлган» масиҳийлар ўртасидаги фарқни кескин чеклашдир. Шу муносабат билан уч тоифа одамларнинг мавжудлиги тўғрисида сўз кетади: 1) тана бўйича номасиҳийлар; 2) тана бўйича масиҳийлар; 3) Руҳга тўлган масиҳийлар. Бироқ биз Муқаддас Руҳга тўлмаган ва мутлақо тана бўйича ҳаёт кечираётган одамни тана бўйича масиҳий одам деб айтганимизда, бу билан биз аслида тана бўйича масиҳий ҳақида гапирмаган бўламиз. Бундай ҳолатда умуман масиҳий бўлмаган одам ҳақида гапирамиз. Агар одам ўзини масиҳий деб атаса-ю, амалда ўзини имонсиз сифатида тутса, унда қилган тавба-тазаррусини у ёлғонга айлантиради. «Тана бўйича масиҳий» деган терминнинг ўзи зиддиятлидир.
Ҳар бир масиҳий Руҳга тўлган бўлади. Руҳга «тўлиш» кўп ёки оз бўлиши ҳам мумкин, чунки масиҳийлар Руҳга бўйсуниш даражаси бўйича бир-биридан фарқ қилади. Аммо Руҳ ҳар бир масиҳийда мавжуд.
Ҳаворий Павлус имонлининг тана ва руҳ ўртасидаги доимий тўқнашишини ёки жанги тўғрисида гапиради. Лекин Павлус тана ва руҳнинг дуализми ёки туғма келишмовчилиги ҳақида айтмаган. Унинг сўзларига қараганда, бу жанжални жисмоний хоҳишлар ёки орзу-истакларнинг руҳий хайрихоҳлик билан курашишига боғлаб бўлмайди. Бу анчагина чуқур низодир.
Мадомики, муқаддаслашмоқ — бу бир умрга чўзиладиган жараён экан, масиҳийлар Руҳда ва ҳузур-ҳаловатда ўсиш учун ўзларининг эски ёки олдинги табиатлари билан мунтазам равишда курашишлари керак. Эски табиат кун сайин ўлиб бораверади, худди шу пайтда эса Муқаддас Руҳнинг инсонда мавжудлиги туфайли Масиҳдаги одам борган сари куч-қудратга тўлаверади. Бизнинг меросимиз сифатида гаров қилиб берилган ва бизнинг эсимизда қолган Руҳ бу курашда албатта ғалаба қозонади. Шу билан бирга, бу кураш ниҳоятда шиддатли бўлиши мумкин. Масиҳийлар ҳар доим гуноҳ ва васваса билан курашиб келадилар. Худога қилган мурожатимиз бизни тананинг ҳукмронлигидан халос этади, лекин бизни баркамол қилолмайди.
Эскича одам (тана) ва руҳ ўртасидаги жанг то ўлгунга қадар давом этади. Ўлганимиздан кейингина биз кўкларга кўтариламиз: тана бутунлай йўқ қилинади, янги одам эса мутлақо покланади.
Хулосалар
1. Муқаддас Китоб юнонларнинг тана ўз табиатига кўра ёвузлик экани тўғрисидаги таълимотини рад этади.
2. Масиҳийлар ўз таналаридан нафратланмасликлари ва ғурурланмасликлари керак. Тана ҳам, қалб ҳам муқаддаслаштирилишига муҳтож.
3. Ҳеч бир масиҳий тана бўйича ёки тана талабларидан мутлақо озод бўлолмайди.
4. Ҳар бир масиҳийда Муқаддас Руҳ яшайди.
5. Тана ва руҳ ўртасидаги жанг — бу тана ва қалб ўртасидаги низо эмас. Балки бизнинг тубанлашган табиатимиз (эскича одам) ва бизнинг қайта туғилган табиатимиз (янги одам)нинг ўртасидаги жангдир.
6. Руҳнинг тана билан кураши масиҳийнинг бутун умри бўйи, то унинг кўкларга кўтарилишига қадар давом этади.
Муқаддас Китобдан мулоҳаза учун олинган парчалар
Мат. 26:36-41;
Юҳ. 3:6;
Рим. 7:13-8:17;
Эф. 2:1-3;
1 Бут. 2:11.
Шайтон
Кўпинча шайтонга қандайдир афсонавий, ҳаттоки кулгили персонаж сифатида муносабатда бўлиб келишган. У бесўнақай қизил кийимда, айри туёқли, шоҳи бор, учта айри тишли, қўлида думини ушлаб турган махлуқ каби тасвирланади. Бундай бадбашаралик Муқаддас Китоб масиҳийлигини қабул қилмаганлар учун масхара объектига айланган. Кунларнинг бирида коллежнинг ўттизга яқин талабаларидан шундай деб сўрадим: «Сизларнинг орангизда ким Худога ишонади?» Кўпчилик талабалар қўл кўтарди. Сўнг мен яна сўрадим: «Орангизда шайтоннинг мавжудлигига ишонувчилар ҳам борми?» Фақат икки нафар талаба ижобий жавоб берди.
Талабалардан бири шундай деб қолди: «Бизнинг давримизда ақлли-ҳушли одам шайтонга қандай қилиб ишониши мумкин? Шайтон — бу шарпа, инсу жинс ва шунга ўхшаш ёвуз кучлар сингари хурофотдир».
Мен қуйидаги жавобни бердим: «Шайтоннинг ҳақиқатдан ҳам борлигини тасдиқловчи ишончли манба мавжуд. Муқаддас Китобнинг ҳақиқатлигига ишонмаслигингиз мумкин, лекин у тўғридан-тўғри ва қатъий равишда шайтонни ва ёвуз руҳларнинг мавжудлигини таъкидлайди».
Шайтонни инсу жинслар ва хаёлий шарпалар қаторига қўшиш — соғлом фикр юритиш қобилиятидан воз кечиш демакдир. Мен бир гуруҳ талабалар билан бу мавзу муҳокамасини давом эттириш мақсадида, қуйидаги саволни бердим: «Агар сиз Худо — одамларни эзгу ишларга даъват этадиган, кўринмас Илоҳий Зот эканлигига ишонсангиз, унда одамларни гуноҳга, жиноятга ва ёлғон гапиришга ундаш қобилиятига эга яна бир мавжудот борлигига нега ишонишингиз қийин, ёки нима учун ишонмайсиз?»
Балки Муқаддас Китобнинг шайтонга нисбатан нуқтаи назарини қабул қилишимиз ўрнига, биз одатдаги масхара образидан таъсирланамиз. Бизнинг муаммомиз шундан иборатмикан. Муқаддас Ёзувда
Бироқ Муқаддас Китобнинг нуқтаи назари анчагина жиддий ва вазмин. Муқаддас Китобда айтилишича, шайтон ёруғлик фариштаси қиёфасига кира олиши мумкин. Бу образ душман яхши инсон қиёфасида келиши мумкинлигидан дарак беради. Шайтон ниҳоятда маккор, ҳар балони ўйлаб топувчи ва ўтакетган ёлғончи. У ниҳоятда гапга чечан ва кўриниши ҳайратда қолдирадиган. Зулмат ҳукмдори ўзининг ёвуз ниятини нурли либос билан беркитиб олади. Муқаддас Ёзув шайтонни яна бировни ютиб юбориш ниятида бўкириб, ўз ўлжасини қидириб юрган шерга ҳам ўхшатади. Масиҳ ҳам шер — Яҳудо қабиласининг Шери деб аталган. У бизни ютиб юборишни орзу қилган шерга қарши чиққан Қутқарувчимиздир. Иккала образ ҳам куч ва қудратни ифодалайди.
У ҳолда биз, имонлилар, шайтонга қандай муносабатда бўлишимиз керак? Бир томондан, ҳақиқатан ҳам шайтондан қўрқиш керак. Ҳаворий Бутрус бизга шундай деб амр қилган: «Ҳушёр ва бедор бўлинглар. Душманингиз иблис бировни ютиб юбориш учун излаб, шердай бўкириб кезиб юрибди» (1 Бут. 5:8). Бироқ имонлилар бу душман олдида қалтирамасликлари керак. Шайтон ҳақиқатдан ҳам одамга нисбатан кучли, аммо Масиҳ шайтонга қараганда анчагина кучлироқ ва қудратлироқдир. Муқаддас Китоб шундай дейди: «Эй фарзандларим, сизлар Худодансизлар ва сохта пайғамбарларни енгдингизлар. Чунки ичингиздаги Руҳ дунёда ҳукм сураётган руҳдан устундир» (1 Юҳ. 4:4). Пировардида шайтон ҳам яратилган. У ўткинчи мавжудот. У вақт ва маконда чекланган. У бир вақтнинг ўзида икки ва ундан ортиқ жойда бўла олмайди. Ҳеч қачон ва асло уни Худо билан тенглаштириш мумкин эмас. Шайтон одамга нисбатан, юқори даражадаги мавжудот; у — тубанлашган фариштадир. Аммо шайтон Худо эмас. У ердаги ҳар қандай жонзотдан ортиқ куч ва қудратга эга, бироқ ҳамма нарсага Қодир Худодан беқиёс даражада заифдир.
Хулосалар
1. Шайтон қандайдир афсонавий мавжудот эмас.
2. Шайтон алдамчи, одамларни йўлдан уриш, айблаш қобилиятига эга бўлган, тубанликка тушган фариштадир.
3. Шайтон — илоҳий куч-қудратга ёки фазилатга эга бўлмаган, ўткинчи мавжудотдир.
Муқаддас Китобдан мулоҳаза учун олинган парчалар
Аюб. 1:6-12;
Мат. 4:1-11;
Лк. 22:31;
2 Сал. 2:5-10;
1 Бут. 5:8-11.
Ёмон руҳлар
Ёмон руҳлар ёки жинлар — булар ғайритабиий мавжудотлар бўлиб, улар шайтонга хизмат қилади. Шайтон каби улар ҳам қачонлардир фаришта бўлишган, лекин шайтонга қўшилиб унинг исёнида иштирок этишгач, у билан биргаликда осмондан ерга улоқтирилиб юборилган. Одатда улар Муқаддас Ёзувда жинларга учраган ҳодисалар сифатида эсланади.
Ҳаворий Павлуснинг таъкидлашича, мажусийлар сажда қиладиган худолар аслида мавжуд эмас. Бироқ ёмон руҳлар мавжуд бўлиб, улар ўз ғаламисликлари билан одамларни бошқа худоларга хизмат қилишга ундайди. Мажусийларнинг маросимларида иштирок этувчи одамлар ҳақиқатдан ҳам жинларга сажда қилишади, бинобарин, ёвуз кучлар ҳукми остида бўлишади.
Янги Аҳд ёмон руҳларнинг баъзи бир ўзига хос характерли томонларини очиб беради. Масалан, кўпинча улар руҳий сўқирлик ёки мазохизмнинг турли кўринишларини, жисмоний ёки руҳий хасталикларни чақириб келадилар. Жинлар Масиҳни тан олишиб, Уни «Муқаддас Худо» деб аташган. Жинлар Масиҳдан ниҳоятда қўрқишарди ва Унинг ҳукмига сўзсиз итоат этишган. Бундан ташқари жинлар ғайритабиий билимларга, катта куч-қудратга ва келажакни олдиндан башорат қилиш хислатига эгадирлар.
Ислоҳотчи арбоблар (реформаторлар) ёмон руҳлар билан боғлиқ бўлган ўрта аср бидъатларига ва ҳаддан ошиб кетиш ҳолатларига кескин қарши чиқишган. XVI асрнинг охирида экзорцизм (жинларни қувиш) урф-одатлари Лютеран жамоатида йўқ қилинди.
Гарчанд ёмон руҳлар ҳозирги замонда ҳам ҳаракат қилишни давом эттирар экан, Янги Аҳд давридаги уларнинг ҳаракат фаоллиги даражаси ҳақиқатдан ҳам ноёб бўлган. Ўшанда «қиёмат қойим» вақти келган бўлиб, бу дунёнинг Қутқарувчисига қарши бош кўтаришнинг сўнгги уриниши эди. Эллигинчилар куни Муқаддас Руҳнинг ўликдан тирилиши ва Унинг ерга тушиши билан шайтон ва унга қўшилган ёмон руҳларнинг ҳокимлиги сезиларли даражада чекланди. Бироқ Павлус ҳам, Юҳанно ҳам сўнгги вақтларда шайтоннинг ва унинг малайларининг фаоллиги янада кучли ортиши ҳақида имонлиларни огоҳлантиришган.
Агар биз Муқаддас Китобга жиддий ёндашадиган бўлсак, унда зулмат кучларига ҳам жиддий муносабатда бўлишимиз керак. Муқаддас Китобга мос келадиган ёмон руҳлар ҳақидаги таълимотсиз илоҳиётнинг бўлиши мумкин эмас.
Гарчи жинлар — аниқ ва қудратли мавжудотлар бўлса ҳам, улар масиҳийликни қамраб олиши мумкинлигидан биз қўрқмаслигимиз керак. Ёвуз руҳлар бизни қўрқитиши, васвасага солиши ёки айблаши мумкин, аммо бизга ҳукмронлик қилишга қодир эмаслар. Ҳар бир масиҳийда Муқаддас Руҳ яшайди. Муқаддас Руҳнинг мавжудлиги жинларга чалинишдан бизни асрайди ва озодликни кафолатлайди. Бизга ҳужум қилиши мумкин бўлган ҳар қандай ёмон руҳдан Худо кучли ва қудратлидир.
Хулосалар
1. Ёмон руҳлар — шайтон ҳукмронлиги остидаги тубанликка тушган фаришталардир.
2. Ёмон руҳлар Исонинг ердаги хизмати вақтида айниқса фаоллашган эди.
3. Ёмон руҳлар масиҳийни қамраб ололмайди.
Муқаддас Китобдан мулоҳаза учун олинган парчалар
Мк. 1:21-28;
Лк. 10:17-20;
Лк. 11:14-26;
1 Кор. 10:14-24;
1 Юҳ. 4:1-6.
Гуноҳ
Гуноҳкорни камондан ўқ отиб, нишонга текиза олмайдиган камончига таққослаш мумкин. Албатта, агар сиз нишоннинг марказига текиза олмасангиз, бу сиз ахлоқий жиноятчиликка йўл қўйдингиз дегани эмас. Тўғрироғи, Муқаддас Китоб тушунчаларига мувофиқ, агар «хато қилиб» нишонга тегизолмай қолсангиз, сиз гуноҳ қилган бўласиз. Муқаддас Китобнинг таъкидлашича, нишон — бу Худо белгилаган «ўлчовлар» ёки «меъёрлардир». Худо қонун-қоидалари Унинг солиҳлигини ифодалайди ва ўзида ахлоқ-одобимизнинг мукаммал ўлчовларини намоён қилади. Шу ўлчовларга риоя қилмаган ҳолда иш тутсак, биз гуноҳ қилган бўламиз.
Гуноҳнинг барчага баробарлиги ҳақида сўз борганда, Муқаддас Китоб биз ҳаммамиз ҳам нишонга тегизолмай хато қилганимизни ва Худонинг улуғворлигидан маҳрум эканлигимизни назарда тутади. «…Ҳамма гуноҳ қилган ва Худонинг улуғворлигидан маҳрумдир…» (Рим. 3:23). Биз «ҳеч ким мукаммал эмас» ёки «хато қилиш одамзодга хос одат» деганимизда, гуноҳнинг барчага баробарлигини тан оламиз. Биз ҳаммамиз гуноҳкормиз ва қутқарилишга муҳтожмиз.
Таърифга кўра, гуноҳ — бу «онгли жонзотга амал қилиши учун Худо томонидан берилган қонуннинг ҳар қандай бузилиши ёки бу қонунга бўйсунишда қўйилган ҳар қандай камчиликдир»[38]. Бу таърифда учта асосий жиҳатни ажратиш мумкин. Биринчидан, гуноҳ — бу мос эмаслик ёки мувофиқликнинг йўқлигидир. Гап Худо қонунига номувофиқлик ҳақида боряпти.
Иккинчидан, гуноҳ — қонуннинг бузилиши демакдир. Қонунни бузиш учун, қонундан четга чиқиш, яъни чеклашларни бузиб ўтиш керак. Шунинг учун баъзида биз гуноҳни «жиноят» деб атаймиз. Биз боришимиз таъқиқланган жойга бораверамиз. Худо таъқиқлаб қўйган ҳаракатларни бажарганимизда, бу ҳолда биз
Учинчидан, гуноҳ — бу онгли жонзотлар томонидан амалга оширилган хатти-ҳаракатлардир. Гарчи Худо суратига ўхшатиб яратилган жонзот эканмиз, биз қарорларни эркин қабул қиламиз ва мустақил ҳаракат қилишимиз мумкин. Модомики, бизнинг ақлимиз ва иродамиз бор экан, биз хушхулқ, ёки аксинча, беахлоқлик ҳаракатларини бажаришга қодирмиз. Биз аллақандай номаъқулчиликлар қилаётганимизни тушунамиз, лекин биз онгли равишда Худонинг қонунларига итоат этмасликка қарор қиламиз ва, бинобарин, гуноҳга ботаверамиз.
Протестантлар Католик жамоатида қабул қилинган гуноҳларнинг кечириладиган ва ўлимга олиб келадиган классик бўлинишини тан олишмайди. Анъанавий католик илоҳиётида ўлимга олиб келадиган гуноҳ жиноят сифатида таърифланади. Бу гуноҳ одамзоднинг қалбидаги эзгуликни «ўлдиради» ва махфий тавба-тазарру орқали оқланишини талаб этади. Кечириладиган гуноҳ — бу унчалик жиддий ҳисобланадиган жиноят эмас. У одамни қутқарилиш марҳаматидан жудо қилмайди.
Жан Кальвиннинг таъкидлашича, Худога қарши қаратилган барча гуноҳлар ўлимга олиб борувчи гуноҳлардир. Чунки бундай гуноҳларни қилган одам ўлимга
Бироқ Муқаддас Китоб ҳам баъзи бир гуноҳларни бошқаларига қараганда янада жирканчлироқдир, деб ҳисоблайди. Худонинг адолати талаб этган жазоларнинг турли даражаси бўлгани сингари, гуноҳкорликнинг ҳам турлича даражаси мавжуд. Исо фарзийлар энди мавжуд қонун талабларига жавоб бермаётганликларини, Ҳоразин ва Байтсайда шаҳарларининг гуноҳи Садўм ва Ғамўра шаҳарларининг гуноҳкорлиги ва ваҳшиёна ҳаракатидан анчагина оғирлиги ҳақида таъна қилиб гапирди (қаранг: Мат. 11:20-24).
Биз кўп гуноҳлар қилиб, айбларимизни янада чуқурлаштириб бораётганимиз тўғрисида ҳам Муқаддас Китоб огоҳлантиради. Гарчанд Ёқуб: «Кимки Илоҳий қонуннинг ҳамма моддаларига риоя қилса-ю, фақат бир нарсада гуноҳ қилса, у бутунлай гуноҳкор бўлиб қолади» (Ёқуб. 2:10), деб таълим берса-да, лекин барибир ҳар қандай қонунни аниқ бузиш ҳолати гуноҳкорнинг айбини кучайтираверади. Аммо Павлус ҳукм кунига биз ўзимизга ўзимиз ғазаб тўпламаслигимиз (қаранг: Рим. 2:1–11) кераклиги ҳақида бизни огоҳлантиради. Биз қилган ҳар бир гуноҳимиз билан ўз айбларимизни кўпайтираверамиз ва Худонинг ғазабини ўзимизга нисбатан орттираверамиз. Шунга қарамасдан, бизнинг жамики жиноятларимиздан кўра, Худонинг меҳр-муруввати кўпроқдир.
Муқаддас Китоб гуноҳга жуда жиддий эътибор қилади, чунки у Худога ва инсонга ҳам жиддий муносабатда бўлади. Биз Худога қарши гуноҳ қилганимизда, Унинг муқаддаслигини таҳқирлаган бўламиз. Ўз яқинимизга қарши гуноҳ қилганимизда эса, биз унинг инсоний табиатини ҳақоратлаган бўламиз.
Хулосалар
1. Муқаддас Китобга биноан, Худо белгилаган ахлоқ меёрларини бузиш гуноҳдир.
2. Ҳамма одам гуноҳкор.
3. Гуноҳ Худонинг қонунига номувофиқликни (янглишиш) ва Унинг қонуни бузилиши (эҳтимол) ни назарда тутади.
4. Ўз ҳаракатларининг хушхулқлигини ёки беахлоқлигини англаб етган мавжудотгина гуноҳ қилишда айбдор бўлиши мумкин.
5. Протестантлар кечириладиган ва ўлимга олиб келадиган классик бўлинишини қабул қилмайдилар, бироқ гуноҳларнинг оғирлик даражасига қараб фарқланишини тан оладилар.
6. Қилинган ҳар бир гуноҳ гуноҳкорнинг айбини чуқурлаштиради.
7. Гуноҳ Худони ва одамларни ҳақоратлайди.
Муқаддас Китобдан мулоҳаза учун олинган парчалар
Рим. 2:1-11;
Рим. 3:10-26;
Рим. 5:12-19;
Ёқуб. 1:12-15;
1 Юҳ. 1:8-10.
Бирламчи гуноҳ
Кўпинча қуйидагича гапни эшитиш мумкин: «Ҳамма одамлар табиатан олижанобдирлар». Қоидага биноан, бизнинг орамизда мукаммал одам йўқлигини тан оламиз. Бироқ биз инсониятнинг ахлоқсизлигини маълум даражада камайтириб кўрсатамиз. Агар одамлар ўз моҳиятларига кўра олижаноб бўлишса, нега гуноҳ шу қадар тарқалган ҳодиса?
Бу саволга жавоб тариқасида барча одамларга жамият ёмон, ахмоқона таъсир қилаётгани ҳақидаги тахминни таъкидлайдилар. Муаммонинг сабабларини ўзларидан эмас, атрофдагилардан қидиришади. Гуноҳнинг барчага баробарлигини бундай тушунтиришдан қуйидагича савол келиб чиқади: жамият қандай қилиб бу даражадаги беҳаёликка гирифтор бўлиб қолди? Агарда одамлар бегуноҳ ва олижаноб бўлиб туғилишса, одамларнинг ҳеч бўлмаганда, қандайдир бир қисми бегуноҳ ва раҳмдиллигича қолишига ишониш мумкин эди. Бу ҳолда ахлоқсизлик ҳукмронлик қилмаган уюшмаларни топиш мумкин бўларди. Бироқ, ҳатто одамлари солиҳ ҳаёт кечиришга интилаётган жамоатлар ҳам доимо гуноҳ муаммосига учраб туришига тўғри келади.
Мадомики, ҳамма меваси чирий бошлаган бизнинг дарахтимизнинг илдизига эътибор беришимиз керак. Исонинг тасдиқлашича, яхши дарахт ёмон мева бериши мумкин эмас. Муқаддас Китоб илк ота-онамиз ҳисобланмиш Одам Ато ва Момо Ҳаво гуноҳ қилишгани тўғрисида гапиради. Шунга биноан, улардан кейин туғилган барча одамлар гуноҳкор ва ахлоқсиз бўлиб дунёга келган. Агар Муқаддас Китоб шундай таълим бермаганда эди, биз гуноҳнинг барчага баробарлигига асосланган ҳолда, бундай хулосага ўзимиз мустақил, оқилона тарзда келган бўлардик.
Ҳар қалай, гуноҳкорлик — бу фақатгина оддий рационал дедукция масаласи эмас. Бу илоҳий ваҳийнинг бир қисмидир. Биз
Муқаддас Ёзув гуноҳкорлик ҳақида аниқ гувоҳлик беради. Гуноҳкорлик оқибатлари ниҳоятда даҳшатли бўлган. Бунинг қандай содир бўлганлиги хусусида ислоҳотчи мутафаккирлар ҳам ҳанузгача тортишишни ва муҳокама қилишни давом эттириб келишади. Вестминистрлик эътиқоди мазҳабидагилар бу ҳодисани Каломда айтилиши сингари, жуда содда тарзда тушунтирадилар:
Шайтоннинг ҳийласига учган ва васвасасига тушган бобокалон ва момоларимиз мен этилган мевани еб, гуноҳга ботишди. Худо иродасининг олий даражадаги доно ва муқаддас марҳаматига биноан бу гуноҳ Унга керак эди. Чунки Худо Ўз улуғворлигини намоён қилиш мақсадида уларга гуноҳдан фойдаланишларига йўл қўйиб берди[40].
Шундай қилиб, гуноҳкорлик юз берди. Бироқ бу гуноҳнинг оқибати фақатгина Одам Ато ва Момо Ҳавога дахлдор бўлиб қолмади. Тубанлик башариятга таъсир этибгина қолмай, балки Унга тузатиб бўлмас талофат келтирди. Бизнинг ҳаммамиз Одам Атодадан бошлаб гуноҳ қиладиган бўлдик. «Одам қачон гуноҳкор
Вестминистрлик эътиқоди гуноҳкорлик оқибатларини, хусусан, бу воқеалар инсоният наслининг жамики вакилларида қандай акс этганини аниқ ва равшан тасвирлаб беради:
Шу гуноҳ сабабли улар ўзларининг бирламчи солиҳликларидан ва Худо билан мулоқотидан ажралиб қолдилар. Шунинг учун гуноҳдан ўлим пайдо бўлди ва бутун инсонларга ўтди. Одамлар қалбининг ва тана аъзолари қисмининг барча имкониятлари тамомила булғанди. Бутун инсониятнинг бобокалон ва момолари бўлмиш Одам Ато ва Момо Ҳаво қилган гуноҳлари учун ўз айбларини, гуноҳдаги ўлимни ва авлоддан-авлодга ўтиб келаётган ахлоқсизлик табиатларини мерос қилиб беришган. Мана шу бирламчи ахлоқсизлик сабабли биз олий даражадаги эзгуликларга эга бўлолмаймиз ва яхшилик қилишга қодир эмасмиз. Биз эзгу ишларнинг душманига айланиб қолганмиз, тамомила гуноҳга ва ҳар қандай бемаъниликларни содир этишга мойилмиз[41].
Бу сўнгги ибора, айниқса, катта аҳамиятга эга. Биз гуноҳ қилганимиз учун гуноҳкор эмасмиз. Масалан, шу сабабдан Довуд қайғуриб шундай деган:
Хулосалар
1. Гуноҳнинг барчага баробарлигини атроф-муҳитнинг таъсири, деб тушунмаслик керак.
2. Гуноҳнинг барчага баробарлиги, инсониятнинг гуноҳкор эканлигини англатади.
3.
4. Ҳамма одамлар гуноҳкор бўлиб, ёки бошқача қилиб айтганда «бирламчи гуноҳ» билан туғилишади.
5. Биз ҳаммамиз гуноҳ қиламиз, чунки моҳиятимизнинг ўзи гуноҳли.
Муқаддас Китобдан мулоҳаза учун олинган парчалар
Ибт. 3:1-24;
Ерм. 17:9;
Рим. 3:10-26;
Рим. 5:12-19;
Тит. 1:15.
Одамнинг ахлоқсизлиги
Олдинги бобда таъкидлаб ўтганимиздек, одам ўз моҳиятига кўра яхши ёки ёмонлиги тўғрисидаги масала бўйича илоҳиётчилар ҳанузгача баҳслашиб келмоқдалар. Бу мунозаранинг калити
Муқаддас Китобнинг таъкидлашича: «…Ҳамма гуноҳ қилган ва Худонинг улуғворлигидан маҳрумдир…» (Рим. 3:23). Бундай ҳукмга қарамай, бизнинг инсонпарварлик руҳидаги жамиятимиз, гуноҳ — инсон табиатига ёт бўлган нарса, деган фикрда қатъий туришда давом этади. Аслида эса биз чиндан ҳам гуноҳга ботиб қолганмиз. Бизнинг юксак ахлоқийлигимиз камчиликлардан ҳоли эмас. Лекин нимагадир, бизнинг ёвуз ишларимиз бизнинг моҳиятимизга дахлсиз деб ўйлаймиз. Барча одамлар табиатан олижанобдирлар, деб айтишади бизга.
Бир америкалик Ироқда асирликда бўлиб келди. У Саддам Ҳусайннинг тузуми ҳақиқатдан шафқатсизлигига шахсан гувоҳ бўлган. Асирликдан озод бўлганидан кейин у шундай деди: «Қанчалар азоб тортганимга қарамай, мен барибир ҳамма инсонга хос бўлган яхшиликка ишончимни йўқотмадим». Эҳтимол, бундай хулосага келиш ҳар хил одамларда яхшилик ёки ёмонлик даражасининг турлича бўлишига боғлиқдир. Баъзи бир одамлар бошқаларига қараганда чиндан ҳам ахлоқсиз бўладилар. Саддам Ҳусайн ёки Адольф Гитлер билан солиштирилганда ҳар қандай оддий гуноҳкор муқаддас бўлиб кўриниши турган гап. Аммо агар биз эзгуликнинг энг юксак намунасига, яъни Худога мурожаат қиладиган бўлсак, ердаги энг яхши нарса деганимиз, ўз моҳиятига кўра энг ёвуз нарса эканлигини биз тушунамиз.
Муқаддас Китоб инсон зотининг батамом ёки тузатиб бўлмас даражадаги гуноҳкорлиги ҳақида гапиради. Тузалмас гуноҳкорлик радикал ахлоқсизликни англатади. Биз ниҳоятда эътиборли бўлишимиз, шунингдек,
Эҳтимол, бизнинг тубанлашган табиатимизни аниқроқ ифодалаш учун «мукаммал гуноҳкорлик» терминини
Шунинг учун ҳам Муқаддас Калом шундай ҳукм чиқаради: биз «…бир вақтлар гуноҳ ва жиноятларимиз туфайли
Хулосалар
1. Инсонпарварлик тарафдорларининг фикрича, гуноҳ — бу инсон табиатига хос бўлмаган аллақандай нарса. Инсон ўз табиатига кўра олижаноб эканлигига инсонпарварлар ишонишади.
2. Муқаддас Китоб масиҳийлигининг таълимотига кўра, гуноҳ инсон шахсиятининг қоқ марказида илдиз отган.
3. Мукаммал гуноҳкорлик мутлақо гуноҳкорликни англатмайди. Биз мумкин қадар гуноҳкор бўлиш даражасига етмаганмиз.
4. Радикал ахлоқсизлик юрагимизнинг гуноҳкорлигини кўрсатади.
Муқаддас Китобдан мулоҳаза учун олинган парчалар
Ерм. 17:9;
Рим. 8:1-11;
Эф. 2:1-3;
Эф. 4:17-19;
1 Юҳ. 1:8-10.
Инсоннинг виждони
Буратинонинг дўсти, доно чигиртка кунларнинг бирида шундай деди: «Виждонингиз сизларга доимо тўғри йўл кўрсатсин». Агар сизнинг виждонингиз ҳақиқатни ва Худо Каломи раҳбарлигини билса, бу жуда яхши маслаҳат. Бироқ агарда виждон Муқаддас Ёзувнинг ҳақиқатини билмаса, ёки Худонинг қонун-қоидаларини кўплаб бузилиши натижасида заифлашиб ёки шафқатсизланиб кетган бўлса, унда Чигиртканинг илоҳиёти фалокатга олиб келади.
Виждон масиҳий ҳаётида жуда катта аҳамиятга эга. Лекин биз виждон ҳақида тўғри тасаввурга эга бўлишимиз керак.
Виждонни кўпинча бизни фош қилувчи ёки бизни оқловчи Худонинг ички овози деб аташади. Виждон иккита асосий хусусият билан таърифланади: 1) нима тўғри-ю нима нотўғрилигини ҳис этиш билан ва 2) конкрет вазифаларда қонунларни, унинг норма ва қоидаларини қўллай билиш қобилияти билан.
Ҳаворий Павлуснинг айтишича, Худо ўз қонунларини бизнинг юракларимизда ёзган (қаранг: Рим. 2:15). Инсоннинг виждони ҳақиқатни Худо қонуни туфайли билади. Худо бу қонунларни инсон қалбига жо қилган.
Одамларга ўз виждонлари овозига қулоқ солишдек маънавий мажбурият юклатилган. Виждонга қарши иш тутиш — гуноҳдир. Вормс рейхстагида сўзга чиққан Лютер шундай дейди: «Менинг виждоним Худонинг Каломи билан (боғланган)… виждонга қарши чиқиш яхши эмас ва жуда хавфли»[42].
Лютернинг ушбу баёнотида биз Муқаддас Китобнинг иккита принципини кўрамиз. Биринчидан, виждон ҳақиқатни билиши керак ёки Худо Каломининг «ҳукмронлиги остида бўлиши» лозим. Виждон яхшилик ва ёмонлик ҳақида нотўғри тасаввурга эга бўлиши ёки қонунларнинг кўплаб бузилиши натижасида заифлашиб қолган бўлиши мумкин. Мунтазам равишда гуноҳ қилишимиз ёки жамиятнинг иллатга лоқайд муносабатда бўлиш бизни бепарво қилиб қўяди. Шунинг оқибатида биз виждон овозини ўчиришга ҳаракат қиламиз ва ҳеч қандай тавба-тазаррусиз гуноҳ қилаверамиз.
Бошқа томондан, агар бизнинг виждонимиз гуноҳкорликни ёки қандайдир ҳаракатларимизнинг ножоизлигини бизга кўрсатса, аслида уларда ҳеч қандай гуноҳнинг аломати бўлмаса-да, лекин барибир биз виждон овозига қулоқ тутишимиз керак. Бизга шубҳалидай туюлган нарсаларни қилиш, гарчанд бунда гуноҳ ҳисобланмиш ҳеч нарса бўлмаса ҳам, бу — гуноҳ қилиш демакдир. Чунки «…эътиқодга асосланмаган ҳар бир иш — гуноҳдир» (Рим. 14:23). Бундай вазиятларда виждонга қарши иш тутиш нотўғри ва жуда хатарли.
Хулосалар
1. Виждон — агар у ҳақиқатни билса ва Худонинг раҳнамолигида бўлса, яхши маслаҳатчидир.
2. Виждон — баъзида фош қиладиган, баъзида эса оқлайдиган ички овоздир.
3. Виждонга қарши ҳаракат қилиш — гуноҳдир.
Муқаддас Китобдан мулоҳаза учун олинган парчалар
Лк. 11:39-44;
Рим. 2:12-16;
Рим. 14:23;
Тит. 1:15.
Кечирилмайдиган гуноҳ
Муқаддас Китобда баъзи бир гуноҳнинг кечирилмаслиги тўғрисида айтилган. Бу ҳолда баъзи бир имонлилар, биз шу даҳшатли гуноҳни қилмадикмикан, деган ўйга боришга ундайди. Масиҳ Инжилида кимки ўз гуноҳларига тавба қилса, у албатта кечирилади деб ваъда берилган бўлса-да, бироқ бир гуноҳ мавжудки, уни ҳеч кечириб бўлмайди. Исонинг огоҳлантиришича, Муқаддас Руҳга куфрлик — кечириб бўлмас гуноҳдир. Масиҳ бу гуноҳни ҳозир ҳам, келажакда ҳам кечириб бўлмайди, деган.
Шунинг учун сизларга айтаман: инсонларнинг ҳар қандай гуноҳи ва куфрлиги кечирилади. Лекин Муқаддас Руҳни куфр қилганлар кечирилмайди. Ким Инсон Ўғлига қарши сўз айтса, кечирилади. Лекин ким Муқаддас Руҳга қарши сўз айтса, икки дунёда ҳам кечирилмайди.
Кечирилмайдиган гуноҳга таъриф беришга жуда кўплаб уринишлар бўлган. Қотиллик ва хотиннинг эрга ёки эрнинг хотинга ҳиёнати ҳам кечириб бўлмайдиган гуноҳга кирган. Гарчи бу иккала гуноҳ чиндан ҳам қабиҳ ва бевосита Худога қарши қаратилган бўлса-да, агар чин дилдан тавба-тазарру қилинса, уларни ҳам кечириш мумкинлиги ҳақида Каломда яққол кўрсатилган. Масалан, Довуд мана шу икки гуноҳнинг айбдори бўлган, лекин у гуноҳларига иқрор бўлиб тавба қилгандан кейин, шоҳга ҳузур-ҳаловат қайтариб берилган.
Кўпинча кечирилмас гуноҳ деб Масиҳга асло ишонмасликни ҳам айтишади. Мадомики, одам ўлгандан кейин гуноҳлари учун кечирим сўраш ва Масиҳни қабул қилишдан маҳрум бўлар экан, демак, ўлимдан кейин кечиримга ҳеч қандай умид ҳам бўлиши мумкин эмас.
Худога қаттиқ ишончсизлик чиндан ҳам шундай оқибатларга олиб келади, бироқ бу гуноҳни Исо айтган Муқаддас Руҳга куфрлик билан тенглаштириб бўлмайди. Куфрлик — бу одамнинг салбий маънода айтган гапларини ёки ёзилган салбий сўзларини англатади.
Худога шак келтиришнинг ҳар қандай кўриниши — Худони жиддий ҳақоратлашдир, бироқ қоидага кўра у кечиримли гуноҳ саналади. Исонинг кечирилмас гуноҳ ҳақидаги гаплари Уни шайтон билан алоқадорликда айблаган фарзийларга қаратилган эди. Исонинг огоҳлантириши ваҳимали бўлган. Шунга қарамай, У хочга михланганича Уни билмасдан ёмонлаганларни Ота кечиришини сўраб илтижо қилди: «Эй Ота! Уларни кечиргин, улар нима қилаётганликларини билмайдилар…» (Лк. 23:34).
Бироқ агар одамлар Муқаддас Руҳдан
Ҳатто бизники сингари худосиз жамиятда ҳам одамлар чегарадан чиқиш хавфини ҳис этсалар-да, Худони ва Масиҳни бениҳоят тахқирлашади. Гарчи бугунги кунда одамлар Худонинг номини ҳар ерда булғашади, ҳазил-мутойиба ва аския қилиб Инжил устидан кулишаётган бўлишса-да, ҳар ҳолда Исони шайтон билан алоқадор дейишдан ўзларини тийишмоқда.
Яна бир гап. Шайтон малайлари, шунингдек жодугарлар, алхимиклар ва шунга ўхшаш мистик таълимот давомчилари ўз фаолиятлари жараёнида кечирилмас гуноҳлар қилишларига қарамай, улар кечирилишлари мумкин. Чунки бу тоифадаги одамлар Муқаддас Руҳ таълимотидан бехабар бўлганликлари учун шундай йўл тутишган.
Хулосалар
1. Муқаддас Руҳга куфрлик қилишни қотиллик ёки хиёнат билан қиёслаб бўлмайди.
2. Худога шак келтириш — бу Худони сўз орқали ҳақоратлашдир.
3. Масиҳнинг огоҳлантириши Муқаддас Руҳ Худосининг ишларини шайтонга қўшиб қўймасликка қаратилган.
4. Исо Худонинг Кимлигини билмаган шаккокларнинг кечирилишлари ҳақида ибодат қилган.
5. Худонинг марҳаматига биноан масиҳийлар сира ҳам кечирилмас гуноҳ қилмайдилар.
Муқаддас Китобдан мулоҳаза учун олинган парчалар
Мат. 12:22-32;
Лк. 23:34;
1 Юҳ. 5:16.
Синкретизм
Синкретизм — бу турли культларнинг ва диний тизимларнинг бир-бири билан аралашуви ва қоришувидир. Бундай аралашув ана шу культда ва динларда фундаментал ўзгаришларга олиб келади.
Эски Аҳд замонида Худо Ўз халқининг синкретизмга мойиллигидан ниҳоятда хавотирланган ва ташвишга тушган. Худо ваъда қилган заминга халқ кириб келганда, у ўша ерда яшовчи халқларнинг ноилоҳий динларига дуч келди. Вақт ўтиши билан Канъон худолари, Баал ва Астарта исроилликларнинг ибодат объекти бўлиб қолди. Кейинчалик исроилликлар Ассирия ва Бобил худоларига хизмат қила бошладилар. Худо Қонуни нафақат бошқа худоларни Парвардигордан устун қўймаслик ҳақида аниқ ва равшан гапирган, балки ҳақиқий Худога итоат этиш билан бирга бошқа худоларга сажда қилиш учун йўл қўйиб бўлмаслиги ҳақида ҳам айтган. Агар Худо халқи қачонлардир бошқа халқларнинг таълимотига ва худосига итоат этиш амалиётига ўзгартириш киритмоқчи ёки яқинлаштирмоқчи бўлиб, ўз эътиқодидан воз кечса, бу ҳолда Исроил халқи шафқатсиз жазога йўлиқишлари ҳақида пайғамбарлар огоҳлантиришган.
Янги Аҳд даври синкретизмнинг кенг тарқалиш даври бўлиб қолди. Қадимги Юнонистон чегараларининг кенгайиши натижасида, унинг худолари забт этилган маҳаллий халқлар худолари билан аралашиб кетди. Рим империясида ҳам турли культ ва мистик динларга мойиллик руҳи билан муносабатда бўлишган. Масиҳийлик ҳам умумий тенденциялардан четда қолмади. Жамоат руҳонийлари нафақат Инжилни тарғиб этиш борасида, балки масиҳийлик эътиқодининг софлигини ва бутунлигини сақлаб қолишга зўр бериб ҳаракат қилишди. Жамоатнинг баъзи бир доктриналарида манихейлик таъсири (барча жисмоний нарсаларни ёмонликдир деган дуалистик диний таълимот) сезилади. Докетизм (Исонинг жисмоний танаси мавжудлигини инкор этувчи таълимот) ҳатто Янги Аҳд ёзилгандан кейин ҳам мушкуллик келтириб чиқараверди. Неоплатонизмнинг турлича шакл тарафдорлари масиҳийлик имонининг элементларини Платон фалсафаси ва шарқий дуализм билан қўшиб юборишига онгли равишда ҳаракат қилишди. Масиҳийлик таълимоти тарихи аслида бегона фалсафий ва диний тизимлар қопқонидан қутулишга уринган Худо халқининг тарихини ўзида ифодалайди.
Бу муаммо ҳозирги Жамоатда ҳам мавжуддир. Марксизм ёки экзистенциализмга ўхшаш бундай номасиҳий фалсафий таълимотлар масиҳий эътиқодининг асл моҳиятини инкор этган ҳолда, шу билан бир вақтда масиҳийликнинг куч ва обрў-эътиборига давогарликни талаб қиларди. Синкретизм ҳанузгача Худо халқини Худодан ажратувчи қудратли қурол бўлиб қолмоқда.
Масиҳийларнинг ҳар бир авлоди синкретизмнинг васвасасига дуч келмоқда. Биз ўз интилишларимизда Худо эътиқодининг амалиётида ва таълимотида замонавий бўлиш ниятида бу дунёнинг ақидаларига бўйсунамиз ва ҳис-туйғуларига бериламиз. Биз мажусийларнинг урф-одатларини ҳамда ғояларини қабул қиламиз ва уларни «масиҳийлаштиришга» уринамиз. Ҳатто бизга ёт бўлган фалсафа ва эътиқодни инкор этиб қарши турсак-да, улар бизга маълум даражада таъсир кўрсатиши мумкин. Масиҳийлик эътиқодига ва Худога итоат қилиш амалиётига суқилиб кирган ҳар қандай ёт элементлар, имон софлигини бузади.
Хулосалар
1. Синкретизм — бу турли культларнинг ва диний тизимларнинг бир-бири билан аралашиб ва қоришиб кетишидир.
2. Эски Аҳд замонида исроилликларнинг динига мажусийлар эътиқодининг суқилиб кириши исроилликларнинг доимий муаммоси бўлган.
3. Янги Аҳд Жамоати юнон ва рим диний тизими ҳамда маданий анъаналарига қарши курашган.
4. Ҳозирги кунда ҳам масиҳийлик маслагининг мажусийлик диний эътиқоди ва номасиҳий фалсафий таълимоти билан бирлашиб кетиш хавфи мавжуд.
Муқаддас Китобдан мулоҳаза учун олинган парчалар
3 Шоҳ. 16:29-34;
1 Кор. 10:14-23;
2 Кор. 6:14-18;
Гал. 3:1-14;
Кол. 2:8;
1 Юҳ. 5:19-21.
ЕТТИНЧИ ҚИСМ
Нажот топиш
Нажот топиш
Кунларнинг бирида кўчада қандайдир бир йигит мени тўхтатиб: «Сиз нажот топганмисиз?» — деб сўраб қолди. Менга савол берган йигитга мен ҳам савол билан мурожаат қилдим: «Нимадан нажот топганимни сўраяпсиз?» У саросимага тушиб қолди ва ҳеч қандай жавоб бермади. Йигит одамларга бераётган саволининг мазмун-маъносини чуқур ўйлаб кўрмаган эди. Менинг ўзим ҳам қандайдир бир маънода, кўчада учраган одамни тўхтатиб олиб: «Сиз нажот топганмисиз?» — деб кутилмаганда савол берадиган одамлардан ҳимояланган эмасман.
Нажот топиш ҳақидаги масала — Муқаддас Китобнинг энг муҳим масаласидир. Муқаддас Ёзувнинг бош мавзуси — нажо топиш мавзусидир. Исо туғилмасиданоқ Қутқарувчи деб эълон қилинган. Нажот топиш масаласига тўхталмай туриб, унинг хизматлари ҳақида сўз юритишнинг иложи йўқ. Қутқарувчининг вазифаси — нажот беришдан иборатдир.
Бироқ шундай бўлса-да, биз ҳар қалай саволни такрорлаймиз: нимадан нажот топиш керак? Муқаддас Китобда нажот топиш ҳақидаги тушунча анчагина кенг ва кўп қирралидир.
Биз
Муқаддас Китобда аниқ айтилишича, шундай кун келадики, барча одамзод Худо олдида албатта ҳукм қилинади. Кўпчилик учун бу «Раббий куни» ҳеч қандай енгиллиги йўқ, зимистон кун бўлади. Ушбу кунда тавба қилмаган ва нопок одамларга Худо Ўз ғазабини ёғдиради. Бу кун инсоният тарихида энг даҳшатли, ёвуз ва мусибатга тўла кун бўлади. Биз албатта бу дунёга ёғиладиган Худо ғазабидан омон қолишимиз мумкин. Қутқарилиш — айнан шундан иборатдир. Ўз халқини қутқариш хизматини Исо Масиҳ амалга оширади.
Муқаддас Китоб
Баъзида биз ҳозирги замондаги қутқарилишни ҳозирги замонда амалга ошаётган оқланишга тенглаштирамиз. Бошқа ҳолларда биз оқланишга умумий қутқарилиш режасининг махсус босқичи сифатида қараймиз.
Ва ниҳоят, Муқаддас Китоб концепциясида қутқарилишнинг жуда муҳим бир аспектини айтиб ўтиш керак. Қутқарилиш — Раббийдан келиб чиқади. Қутқарилиш — ҳеч қачон бизнинг ҳаракатларимизнинг натижаси бўла олмайди. Одам ўзини ўзи қутқаришининг имкони йўқ. Қутқариш — бу Худонинг ҳаракатидир; у Худо орқали амалга ошади. Қутқарилиш
Хулосалар
1.
2. Бутунлай қутқарилиш Худо ғазабидан қутилишни англатади.
3. Муқаддас Китоб
4.
5. Қутқарилиш
Муқаддас Китобдан мулоҳаза учун олинган парчалар
Ҳизқ. 36:26-27;
Заф. 1;
Юҳ. 3:16-17;
Рим. 1:16-17;
1 Кор. 1:26-31;
1 Сал. 1:6-10.
Олдиндан белгилаш
Жуда кам доктриналар, масалан, олдиндан белгилаш таълимотига ўхшаш назария кўплаб баҳсларга ва қарама-қарши изоҳларга сабаб бўлади. Бу ҳақиқатдан ҳам жуда мураккаб доктрина бўлиб, унга ниҳоятда эҳтиёткорлик билан муносабатда бўлиш талаб этилади. Шундай бўлса-да, бу Муқаддас Китоб таълимотидир, шунинг учун уни диққат-эътибор билан ўқиб-ўрганиш керак. Уни эътиборсиз қолдириб бўлмайди.
Хусусан, ҳар бир масиҳийлик жамоатида олдиндан белгилаш ҳақидаги таълимот у ёки бу шаклда ўрганилади. Бу таълимотни четлаб ўтиб бўлмайди, чунки ушбу концепция Муқаддас Китобда яққол ва батафсил баён этилган. Бироқ жамоатлар бу тушунчанинг маъносига боғлиқ бўлган фикрларида якдил фикрга кела олмайдилар, баъзида эса бу масалада кучли тортишувлар юзага келади. Услубчиларнинг қараши лютеранликларникидан фарқ қилади, пресвитерианлар эса иккала қарашдан ҳам норози. Ҳар бир йўналиш вакиллари нуқтаи назарларининг турличалигига қарамасдан, улар мана шу мураккаб доктринани тушунишга ҳаракат қилишади.
Олдиндан белгилаш ҳақидаги таълимотнинг моҳияти шундан иборатки, бизнинг сўнгги қисматимиз масаласи қандай ҳал қилиниши, яъни бизнинг дўзахга ёки жаннатга тушишимиз хусусидаги масалани Худо бизни у ерга тушишимиздан салгина олдин эмас, балки дунёга келмасимиздан олдинроқ белгилаб қўяди. Бу доктрина биз батамом Худо қўлида бўлишимизни ўргатади. Буни бошқачароқ ифодалаш ҳам мумкин: азалда, ҳали биз ёруғ дунёга келмасимиздан илгари, Худо инсоният қавмларидан бирини қутқаришни, бошқаларини ўлимга маҳкум этиши ҳақида қарор қилган. Худо Ўз танловини амалга оширди — У баъзи одамларни қутқариш учун танлаб олиб, уларга Арши Аълода роҳат-фароғатда яшашга, бошқаларини эса ўз қилган гуноҳларининг оқибатида ўлиб, дўзахда мангу азоб тортишга ҳукм қилган.
Олдиндан белгилаш таълимотини бундай тушуниш кўпчилик жамоатларга хос одатдир. Бироқ бу муаммонинг моҳиятини тушуниш учун қуйидагича саволни бериш керак: Худо танлаш имкониятини қай йўсинда амалга оширади? Масиҳийларнинг кўпчилик қисми амал қиладиган ноислоҳий нуқтаи назарга мувофиқ, Худо бу қарорини Ўзининг олдиндан кўра билишига асосланиб қилади. Худо абадий ҳаётга, Ўзининг билишига кўра, Унинг фойдасига ҳал қиладиган одамларни танлайди. Олдиндан кўра билишга асосланган мана шу ҳолат
Ислоҳотчиларнинг нуқтаи назари аввалгиларидан шуниси билан фарқланадики, унинг тарафдорлари фикрича, қутқарилишимиз ҳақидаги қарор бизнинг ихтиёримизда эмас, балки Худонинг ихтиёрида бўлади. Бундай вазиятда Худонинг танлаш имкони Унинг мустақил иродасига асосланади. Худонинг танлаш имкони одамзоднинг ҳаракати ёки масалани ҳал қилишни кўра билиши билан йўғрилган эмас. Ҳақиқатдан ҳам, бу нуқтаи назарнинг тарафдорлари бизнинг қарорларимиз мутлақо Унинг мустақил марҳаматига боғлиқ, деб ҳисоблайдилар.
Ислоҳотчиларнинг қарашларига мувофиқ, ўз ихтиёрларига ташлаб қўйилган, инсониятнинг тубанлашган қавм вакилларидан ҳеч бири ҳеч қачон Худони танламаган бўларди. Тубанлашган одам ҳамон эркин иродага ва хоҳлаган нарсасини танлашга эга. Бироқ муаммо шундан иборатки, бизнинг ўзимиз то юқоридан туғилмагунимизча, Худога интилмаймиз ва Масиҳни танламаймиз. Имон-эътиқод — бу янги ҳаётга қайта туғилишнинг натижаси бўлган инъомдир. Фақат Худо томонидан танланганларгина Инжил даъватига имон билан жавоб бера оладилар.
Танланганларгина ҳақиқатдан ҳам Масиҳни танлашади, фақатгина шунинг учунки, зеро Худонинг Ўзи энг аввало уларни танлаб олган. Худо Ўз танлаш имконини худди Ёқуб ва Исҳоқ билан юз бергани сингари, мутлақо Ўзининг мустақил хоҳиши асосида танлайди, албатта, биз қилаётган ёки қилмоқчи бўлган ишларимизга асосланиб эмас. Павлус шундай дейди:
Бунга ўхшаб, Ривқо биби ҳам эгиз ўғилларга ҳомиладор бўлган эди. Улар битта отадан, яъни улуғ отамиз Исҳоқдан эдилар. Бу болалар ҳануз туғилмаган ва яхши ёки ёмон бирон иш қилмаган вақтда, Худо Ривқога: «Каттаси кичигига қул бўлади», — деган эди. Демак, Худо бировни танлаганда, уни Ўзи билганидек, савоб ишларидан қатъий назар, ёрлақайди ва даъват этади. … <…>… Шундай қилиб, танланиш инсоннинг орзу ёки ташаббусига эмас, балки Худонинг марҳаматига боғлиқдир.
Олдиндан белгилаш тушунчасининг энг катта қийинчилиги шундан иборатки, Худо марҳамат кўрсатиши учун ҳаммани ҳам танлайвермайди. Худо кимнидир кечирмоқчи бўлса, ана шу кечириш ҳуқуқини У Ўзида қолдиради. Инсон қавмининг баъзи бир вакиллари танланиш учун меҳр ва марҳаматга сазовор бўладилар. Бошқаларни эса Худо уларни гуноҳга ботганича қолдиради ва уларга қиё боқмай ўтиб кетади. Танланмаганларга — бу адолатли ҳукмдир. Лекин ҳеч ким бу ноҳақлик, деб арз қила олмайди. Худо ҳеч кимга меҳр-мурувват кўрсатишга мажбур эмас. У ёки бу масалада нечоғлик меҳр-шафқатли бўлишни Унинг Ўзи ҳал қилади. Бироқ Уни кимгадир нисбатан ноҳақ муносабатда бўлганликда айблаш мумкин эмас (қаранг: Рим. 9:14-15).
Хулосалар
1. Олдиндан белгилаш ақидаси ниҳоятда мураккаб, унга жуда эҳтиёткорлик билан қараш керак.
2. Олдиндан белгилаш ақидаси — Муқаддас Китоб таълимотидир.
3. Кўпчилик масиҳийлар олдиндан белгилашни Худонинг азалдан кўра билиши билан боғлашади.
4. Ислоҳотчилар Муқаддас Китобнинг олдиндан белгилаш таълимотини азалдан кўра билиш билан тушунтириб бўлмайди, деб ҳисоблашади.
5. Олдиндан белгилаш инсоннинг орзу ёки ташаббусига эмас, балки Худонинг танлаш ихтиёрига асосланган.
6. Янгидан туғилмаган одамлар Масиҳни ўз хоҳишларига кўра танлай олмайдилар.
7. Худо ҳеч кимни танламайди. У кимни хоҳласа, ўшанга меҳр-шафқат кўрсатиш ҳуқуқини Ўзида қолдиради.
8. Худо ҳеч ким билан ноҳақ муносабатда бўлмайди.
Муқаддас Китобдан мулоҳаза учун олинган парчалар
Ҳикм. 16:4;
Юҳ. 13:18;
Рим. 8:30;
Эф. 1:3-14;
2 Салон. 2:13-15.
Олдиндан белгилаш ва абадий ҳукм
Ҳар бир танганинг орқа томони бўлгани сингари, танлаш ақидасининг ҳам икки томони мавжуд. Танлаб олиш ўзида олдиндан белгилашнинг фақат бир аспектини намоён қилади. Танганинг бошқа томони — бу абадий ҳукм масаласи. Худонинг эълон қилишича, У Ёқубни севган, лекин Эсовдан нафратланган. Буни биз қандай тушунишимиз керак?
Олдиндан белгилашнинг икки томони бор. Иккиёқлама олдиндан белгилаш ҳақидаги таълимотни қабул қилмаслик учун шуни тан олиш керакки, ё Худо ҳар кимнинг қутқарилишини олдиндан белгилаб қўйган, ёки ҳеч кимга на қутқарилишни, на ҳалокат дучор қилишни белгилаб қўйган. Мадомики, Худо баъзи одамлар қутқарилишини олдиндан танлагани ва умумий қутқариш ғоясини инкор қилиши ҳақида Муқаддас Китоб очиқ-ойдин гапирар экан, олдиндан белгилашнинг ҳақиқатдан ҳам иккиёқламалигини тан олишимизга тўғри келади. У танлашни ҳам, абадий ҳукмни ҳам ўз ичига олади. Агар биз Каломга жиддий ёндашадиган бўлсак, олдиндан белгилаш таълимотининг иккиёқламалигини инкор этолмаймиз. Аммо иккиёқлама олдиндан белгилаш таълимотини қандай тушунишимиз жуда муҳим.
Баъзилар иккиёқлама олдиндан белгилашни тенг сабабиятга эга бўлган масала, деб ҳисоблайдилар. Яъни Худо нопок одамларнинг ишонмаслик фикрларига ҳам, танланганларнинг ишониши фикрларига ҳам тенг жавобгарликни ўз зиммасига олади. Олдиндан белгилашга қаратилган бундай нуқтаи назарни биз
Мана шу нуқтаи назарга мувофиқ, Худо фаол ва ижобий равишда танланганларнинг ҳаётига кириб боради, чунки улар ҳузур-ҳаловатга эришишади ва имон-эътиқодга эга бўлишлари керак. Худди шу тарзда У нопок одамларнинг дилларига ёмон хоҳиш-истакларни солади ва уларнинг Масиҳга мурожаат этмасликлари учун фаол тўсқинлик қилади. Бу нуқтаи назар кўпинча «гиперкальвинизм» деб аталади, чунки у Кальвин, Лютер ва бошқа Ислоҳотчи арбобларининг ўқитиб-ўргатишлари доирасидан четга чиқиб кетган.
Иккиёқлама олдиндан белгилаш таълимотига ислоҳчиларнинг нуқтаи назарларини
Бу ерда Худо Муқаддас Китобда фиръавннинг юрагини тош қилиб қўйганлиги ҳақидаги тарихни эслаш ўринлидир. Худо фиръавнни бағритош қилгани ҳеч кимда шак-шубҳа туғдирмайди. Аммо Худо буни қандай йўл билан амалга оширди, деган саволга жавоб топиш керак. Лютер актив эмас, балки пассив бағритошлик ҳақида гапиради. Яъни Худо фиръавннинг юрагига ёвузлик жо қилмаган. Худонинг иродасига қайта-қайта қаршилик қилиш учун бу ҳукмдорда ёмонлик етарлича даражада бўлган. Худо ҳар қандай одамни бағритош қилиши учун уни Ўзининг марҳаматларидан маҳрум қилиши ва уни ўзининг ёмон хоҳиш-истаклар ҳукмронлигида қолдиришининг ўзи кифоя. Абадий азоб-уқубатларга маҳкум этилган одамларни худди шулар кутади. Худо нопок одамларни уларнинг гуноҳи билан яккалаб қўяди.
Худонинг Эсовга нисбатан «нафратини» қандай тушуниш керак? Бу ерда иккита тушунтириш беришга тўғри келади. Биринчи галда Эсовга нисбатан бўлган Худонинг нафрати салбий ҳис-туйғу сифатида эмас, балки унга нисбатан гуноҳни кечириш меҳрининг йўқлиги сифатида белгиланади. Худонинг Ёқубни «яхши кўриб қолганлиги» эса, Ёқубга Худо марҳамати берилганлигини англатади. Гарчи Ёқуб ҳеч нима қилмаган бўлса ҳам, Ёқубга Худо имтиёз берди. Эсов эса бундай имтиёз олмади ва шунга кўра Худонинг ғазабига дучор бўлди.
Биринчи тушунтириш, гўёки Худо кимнидир ёмон кўриши мумкинлигини аллақандай оқлагандай туюлади. Иккинчи вазиятда эса нафрат — бу шунчаки
Хулосалар
1. Олдиндан белгилаш иккиёқламадир; унинг икки томони мавжуд.
2. Баъзиларнинг ҳисоблашича, Худо танлаш ва абадий айблаш таълимотига теппа-тенг жавобгарликни ҳис этади. Бундай нуқтаи назар гиперкальвинизм тарафдорларига мосдир.
3. Ислоҳотчиларнинг иккиёқлама белгилашга қарашлари бу масалага салбий позитив ёндашувни акс эттиради.
4. Худо фиръавннинг юрагини актив тарзда эмас, балки пассив тарзда шафқатсиз қилган.
5. Худонинг Эсовга нисбатан нафратини шу маънода тушуниш керакки, гўё Худо Эсовга ҳузур-ҳаловат инъом этмаган. Ёки шу маънода тушуниш лозимки, гўё Эсов Худо кўзи ўнгида парчаланиб, синдириб ташлашга лойиқ идишга ўхшайди.
Муқаддас Китобдан мулоҳаза учун олинган парчалар
Чиқ. 7:1-5;
Ҳикм. 16:4;
Рим. 9;
Эфес. 1:3-6;
Яҳудо 1:4.
Таъсирчан даъват
Ҳали жуда ёшгина бола эканимда, онам деразадан баланд овозда отимни айтиб, тушлик қилгани уйга чақирар эди. Аслида мен уйга тез югуриб кирардим, лекин баъзида онам мени яна такрор ва такрор чақиришига тўғри келарди. Агар мен онамнинг биринчи бор чорлаганига эътибор бермасам, исмимни янада баландроқ овозда айтиб чақирар эди. Унинг биринчи чақириғи ҳар доим ҳам таъсир этавермас, ҳар доим ҳам кутилган натижага олиб келавермас эди. Бироқ иккинчи чақириқ одатда кўзланган мақсадга эриштирар эди: мен дарров уйга чопар эдим.
Худонинг чақириғи, яъни даъвати мавжуд, у ҳам шубҳасиз жуда таъсирчан. У бу дунёни мавжудликка даъват қилганда, олам иккиланмасдан зудлик билан буйруққа бўйсунди. Худо хоҳлаган натижага эришди. Худди шу сингари, Исо ўлган Лазарни қабрдан чиқишга чорлаганда, Лазар зудлик билан ҳаётга қайтди.
Шунингдек, имонлининг ҳаётида ҳам Худонинг таъсирчан даъвати мавжуд. Бу даъват кутилган натижага олиб келувчи чақириқдир. Таъсирчан даъват — бу гуноҳкорни қайта туғилишга ва руҳий ўлимдан қутқарилишга олиб борувчи илоҳий ҳузур-ҳаловатнинг ҳаракатидир. Баъзида бундай ҳузур-ҳаловатни биз енгиб бўлмайди, деб айтамиз.
Таъсирчанлик вазифаси — бу Худонинг олий ҳукмронлиги ва қудрати билан Ўзининг ўй-ниятлари амалга ошишига даъватдир. Павлус Худонинг таъсирчан даъвати ҳақида шундай дейди: «Худо азалдан белгилаган кишиларни даъват ҳам этди, даъват этган кишиларни эса оқлади, оқлаган кишиларни эса улуғликка ҳам сазовор қилди» (Рим. 8:30).
Бу даъват инсоннинг вужудида, дилида ҳаракат уйғотади. Бу Муқаддас Руҳнинг танланганлар қалбларида қайта туғилиш бўйича ғайритабиий куч орқали олиб бораётган махфий ишидир. У кайфиятнинг ўзгаришига, қалб мойиллиги ва лаёқатнинг ривожланишига даъват этади. Агар бирор одам олдиндан Худонинг даъватини эшитмаган бўлса, ҳеч қачон Унга келишни хоҳламайди. Худонинг ички даъвати кимга қаратилган бўлса, ўша албатта Худога келиш истагини ҳис этади ва Унга имон-эътиқод билан жавоб беради. Шундай қилиб, биз имон-эътиқод Муқаддас Руҳнинг таъсирчанлик лаёқати шарофати туфайли бериладиган Худо инъоми эканлигини кўрамиз.
Инжил Хушхабари ўзида Худонинг барча одамларга қилган даъватини ифодалайди. Бу даъватни танланганлар ҳам, танланмаганлар ҳам эшитишади. Одамда бу даъватга қаршилик кўрсатиб, уни рад этиш қобилияти ҳам мавжуд. Агар Инжил даъвати Муқаддас Руҳнинг ички чақириғи билан кузатилмаса, биз Унга жавоб беролмаймиз. Таъсирчан даъватдан юз ўгириб бўлмайди, у «енгилмас»дир. Чунки Худо шундай йўл тутадики, бу лаёқатни исталган натижага олиб келадиган қилиб қўяди. Бу марҳамат шу маънода «енгилувчан»ки, бизнинг тубанлашган табиатимиз Худога қаршилик қилиши мумкин ва қиляпти ҳам. Аммо у шу маънода «енгилмас» ки, Худонинг ҳузур-ҳаловати бизнинг унга нисбатан табиий қаршилигимиздан кучлироқдир.
Таъсирчан даъват Худонинг яратувчилик қудрати ҳақида гувоҳлик беради. Худонинг қудрати туфайли, биз янги ҳаётга қайта туғиламиз. Ҳаворий Павлус бу ҳақда шундай ёзган:
Сизлар бир вақтлар гуноҳ ва жиноятларингиз туфайли руҳан ўлган эдингизлар. Сизлар бу дунёнинг таомилига кўра, фазода ҳукмронлик қилаётган ҳоким — шайтоннинг ихтиёрига қараб яшар эдингизлар. Шайтон руҳи ҳозир ҳам осий бандаларда амал қилмоқда. Бир вақтлар биз ҳаммамиз ҳам ўша одамлар қатори яшаганмиз. Табиатимиздаги ёмон эҳтиросларга жисман ва фикран мубтало бўлиб, худди бошқа одамлардай табиатан Худо ғазабига йўлиққан эдик. Аммо марҳаматга бой Худо Ўзининг улкан муҳаббатини бизга кўрсатди: биз жиноятларимиз туфайли руҳан ўлган эканмиз, У Масиҳ орқали бизга ҳаёт бағишлади. Сизлар Худонинг инояти билан қутулгансизлар.
Биз бир вақтлар гуноҳ ва жиноятларимиз туфайли ўлган эдик, аммо биз ички даъватга ва Худонинг марҳаматига биноан «қутулганмиз». Муқаддас Руҳ Ўзининг марҳамати орқали кўролмайдиганларимизга кўриш имкониятини, эшитолмайдиганларимизга эшитиш имкониятини бизга бермоқда.
Хулосалар
1. Инсон даъвати таъсирчан ёки самарасиз бўлиши мумкин.
2. Худо дунёни мавжуд бўлишга, ўлганларни ҳаётга ва руҳан ўлганларни янги ҳаётга даъват этиш қудратига эга.
3. Одамлар қутқарилиш учун Инжил даъватини эшитишлари ҳамда уни рад қилишлари мумкин. Бироқ Худонинг таъсирчан даъвати ҳар доим самарали бўлади. У ҳар доим кутилган натижаларга олиб келади.
Муқаддас Китобдан мулоҳаза учун олинган парчалар
Ҳизқ. 36:26-27;
Рим. 8:30;
Эфес. 1:7-12;
2 Салон. 2:13-14;
2 Тим. 1:8-12.
Юқоридан туғилиш
Жимми Картер Қўшма Штатлар Президенти қилиб сайланганда, у ўзини «юқоридан туғилган масиҳий», деб атаган эди. Бир неча йил кейинроқ Никсоннинг Оқ уйдаги маслаҳатчиси Чарлз Колсон «Қайта туғилган»[43] деб номланган машҳур китобини ёзди. Бу китобда у Худога қандай юз бургани ҳақида ҳикоя қилиб берган. Шу икки машҳур киши
«Масиҳийнинг юқоридан туғилиши» ибораси тўғрисини айтганда, ўзида плеоназмни, яъни нутқнинг ортиқча сўзлар билан ифлосланишини намоён қилади. «Юқоридан туғилмаган масиҳий» деган тушунча мавжуд эмас. «Қайта (юқоридан) туғилмаган масиҳий» термини ўз ичига қарама-қаршиликни қамраб олади. «Юқоридан туғилган номасиҳий» ибораси ҳам худди юқоридаги термин маъноси кабидир.
Худонинг Шоҳлик Салтанатига кириш учун руҳий қайта туғилиш мутлақо зарурлигини биринчи бўлиб Исо айтган ва тушунтириб берган. У Никодимга шундай дейди: «Сенга ростини айтай: агар ким юқоридан туғилмаса, Худо Салтанатини кўролмайди» (Юҳ. 3:3). Исонинг бу иборасида Худо Салтанатига кириш учун зарур бўлган шарт-шароитлар ифодаланган. Шундай қилиб, юқоридан туғилиш масаласи — бу масиҳийлик таълимотининг мутлақо муҳим қисмидир. Инсон Руҳдан туғилмас экан, Худо Салтанатига кириши асло мумкин эмас.
Юқоридан туғилиш — бу Муқаддас Руҳнинг руҳан ўлган одамлардаги ҳаракатидир (қаранг: Эфес. 2:1-10). Руҳ инсон юрагини қайтадан тиклайди, ундаги руҳий ўлим ҳолатини чиқариб ташлаб, ҳаёт бағишлайди. Юқоридан туғилган одамлар — янгича ижод маҳсулидирлар. Илгари уларда Раббийга эргашиш учун ҳафсала, мойиллик ёки хоҳиш бўлмаган бўлса, эндиликда эса одамлар Унинг иродасини бажаришга интиладилар. Худо одамга нафақат янгидан туғилиш имконини ато этади, балки уларнинг қалбида мавжудлиги мумкин бўлмаган Ўзига интилтириш истагини жо қилади.
Юқоридан туғилишни одамнинг Худога мурожаат қилиши билан адаштирмаслик керак. Одамнинг танадан туғилганлиги унинг бу дунёга келганини ва ҳаётининг бошланганини англатгани сингари, одамнинг руҳий туғилиши унинг руҳий ҳаёти бошланганлигидан дарак беради. Қайта туғилиш Худонинг ташаббуси билан юз беради ва мустақил, ниҳоятда тез ва бир лаҳзада амалга ошадиган ҳаракатдир. Биз ўз мурожаатимизни дарровгина сеза олмаймиз, лекин юқоридан туғилиш бир онда содир бўлади. Аёл озгинагина ёки бир фурсатгагина хомиладор бўлмагани сингари, ҳеч ким юқоридан қисман бўлиб туғилмайди.
Юқоридан туғилиш — бу имон-эътиқоднинг меваси ёки натижаси эмас. Тўғрироғи,
Хулосалар
1. Барча ҳақиқий масиҳийлар юқоридан туғилишган.
2. Юқоридан ҳақиқий туғилганларнинг бари масиҳийлардир.
3. Юқоридан туғилиш — Худо Шоҳлигига киришнинг зарурий шартидир.
4. Қайта туғилиш — бу Муқаддас Руҳнинг мустақил, ҳузур-ҳаловатли ҳаракатидир.
5. Юқоридан туғилиш имонга олиб келади ва у Худонинг ташаббуси билан содир бўлади.
Муқаддас Китобдан мулоҳаза учун олинган парчалар
Амр. 30:6;
Ҳизқ. 36:26-27;
Рим. 8:30;
Тит. 3:4-7.
Гуноҳларни ювиш
Ҳаворий Павлуснинг таъкидлашича, у «Исо Масиҳдан ташқари… бунинг устига хочга тортилганидан бошқа ҳеч нарсани билмаслиги тўғрисидаги мулоҳазага келди». Бу билан ҳаворий масиҳийлик таълимотида Хочнинг ниҳоятда муҳимлигини таъкидлаб ўтган. Гуноҳни ювиш ақидаси масиҳийликнинг ажралмас қисми ҳисобланади. Лютер масиҳийликни Хоч илоҳиёти деб атаган. Хоч — барча тан олган масиҳийлик рамзидир. Гуноҳни ювиш тушунчаси бизга Эски Аҳддан маълум. Унда айтилишича, Исроил халқи ўз гуноҳларини ювишлари учун қурбонликлар келтириш тартибини Худо ўрнатган. Гуноҳни ювиш — бу зарарни қоплаш ёки вазиятни тузатиш демакдир.
Эски Аҳдда бўлгани сингари, Янги Аҳдда ҳам ҳамма одамлар гуноҳкор эканликлари айтилган. Мадомики, бизнинг гуноҳларимиз гуноҳга чидай олмайдиган абадий ва муқаддас Худони таҳқирлар экан, У билан мулоқотда бўлишимиз учун биз ҳаммамиз гуноҳларимини ювишга эҳтиёж сезамиз. Гарчанд гуноҳ бизнинг энг яхши ҳатти-ҳаракатларимизга ва ишларимизга соя солар экан, биз қанча қурбонликлар келтирганимиз билан Худони қаҳридан туширолмаймиз. Ҳатто қурбонликларимиз ҳам гуноҳга булғанган, шунинг учун ноҳақликларимизни ювиб кетиши мақсадида узлуксиз янги ва янги қурбонликлар келтиришимиз биздан талаб этилади. Ва бунинг охири ёки кети йўқ. Аммо бизнинг етарли даражадаги қимматли инъомларимиз йўқ. Шу боис биз ўзимиз учун етарли даражада тақводорлик қилолмаймиз. Биз ўз қарзларини узиш имкониятига эга эмас қарздорлармиз.
Отасининг қаҳр-ғазабини Ўзига олган Масиҳ Ўз халқининг гуноҳларини ювди. Исо одамларнинг қилган гуноҳлари учун жазони Ўзига олди. У биз қилган гуноҳларимиз учун белгиланган қонуний жазони ўтади ва бу билан уларни оқлади. Эски Аҳдга кўра, Худо қонун-қоидаларини бузган ҳар қандай одам лаънатланиши керак. «Масиҳ эса биз учун лаънатланиб, бизни Қонун лаънатидан халос қилди, худди Тавротда ёзилганидек: «Ёғочга осилган ҳар бир киши лаънатидир» (Гал. 3:13). Исони Отаси хочга тортилганича қолдирди ва У барча дўзах азоб-уқубатларига дош берди.
Ортодоксал масиҳийлар гуноҳни ювиш ўз ичига
Муқаддас Китобнинг гуноҳни ювиш таълимотидаги «биз учун» деган иборани калит сўзлар деб ҳисоблаш мумкин. Исо Ўзи учун эмас, балки биз учун ўлди. У биз учун азоб-уқубат тортди. У дунё гуноҳларини ўзига олувчи Худо Қўзиси вазифасини бажариб, бизнинг ўрнимизни эгаллади.
Отанинг ғазаби ҳақиқий эди. Шуни таъкидлаш керакки, Ўғил гуноҳни ювишни Отанинг иродасига мувофиқ равишда тўлиқ амалга оширди. Ўғил Ўз халқини Отанинг қахр-ғазаб сиртмоғидан юлиб олишни хоҳламади. Гўё Ота одамларнинг гуноҳини кечиришни хоҳламагандек, Ўғил уларни қутқариш ниятида Отани ишонтиришга уринмади. Аксинча, Ота ҳам, Ўғил ҳам танланганларни қутқаришга интилишган ва бу амалга ошиши учун биргаликда ҳаракат қилишган. Ҳаворий Павлуснинг ёзишича, «…Худо Масиҳ вужудида бўлиб дунёни Ўзи билан яраштирди, одамларнинг гуноҳини ҳисобга олмади…» (2 Кор. 5:19).
Хулосалар
1. Гуноҳни ювиш — зарарни қоплашни, қарзни тўлашни англатади.
2. Одам ўз гуноҳларини ўзи ювиш имконига эга эмас.
3. Мадомики, Исо баркамол экан, Унинг бир Ўзи бизнинг гуноҳларимизни кечиришга қодир.
4. Эски Аҳдга биноан, Масиҳ биз учун лаънатланди.
5. Масиҳнинг қутқарувчилик хизмати қурбонлик эвазини ва Худонинг адолатли талабларини ўз ичига олган.
6. Бизни Худо билан яраштириш учун Ота ва Ўғил тамомила якдилликда ҳаракат қилишди.
Муқаддас Китобдан мулоҳаза учун олинган парчалар
Рим. 3:21-28;
Рим. 5:17-19;
Эфес. 1:7;
Флп. 3:8-9;
Тит. 3:1-7.
Чекланган гуноҳни ювиш
Бошқа таълимотлардан фарқ қилувчи ислоҳотчи илоҳиётнинг ўзига хос хислатларини
T = (Total Depravity) Тўла гуноҳкорлик
U = (Unconditional Election) Қатъиян танлаш
L = (Limited Atonement) Чекланган гуноҳни ювиш
I = (Irresistible Grace) Битмас-туганмас иноят
P = (Perseverance of the Saints) Авлиёларнинг чекинмаслиги
Бу акростихнинг фойдаси шундан иборатки, у жуда осон эслаб қолинади. Лекин мана шундай яққол устунлигига қарамай, ушбу акростих ислоҳий доктринада баъзи-бир тушунмовчиликларни келтириб чиқаради. Чунки кальвинизм беш пунктининг ифодаланиши акростихнинг шаклланиш усули билан чекланган. Бу энг аввало учинчи пунктга — чекланган гуноҳни ювишга тааллуқлидир. Ўзларини «кальвинистларнинг тўрт пунктига» қўшганларнинг кўпчилиги чекланган гуноҳни ювиш ҳақидаги таълимотдан бошқа барча пунктларни дарров қабул қилишади. Бу билан улар TULIP акростихидан «L» ҳарфини олиб ташлашади.
Шахсан менинг ўзим «чекланган гуноҳни ювиш» терминидан кўра «танланган нажот» иборасини афзал кўраман. Лекин бу ҳолда TULIP TUDIP га айланади ва акростих ўзининг дастлабки маъносини йўқотади. Танланган нажот ҳақидаги таълимот шундай
Ўзини универсалист деб атамаган ҳар қандай одам Масиҳга ишонганларнинг қутқарилиши Унинг хочдаги жасоратининг натижаси эканлигига қўшилади. Яъни Масиҳнинг қурбон бўлиши имонсиз одамларга ҳеч нарса бермайди. Ҳар ким ҳам Унинг ўлими орқали қутқарилавермайди. Масиҳнинг ўлими бутун инсониятни гуноҳлари учун тўлов эканлигини ҳамма қабул қилади. Шундай деб айтиш ҳам мумкин: Масиҳнинг ўлими ҳамманинг қутқарилишига имкон яратди, лекин баъзиларгагина амалий натижа берди.
Аммо бу тасдиқ чекланган гуноҳни ювишнинг моҳиятини ойдинлаштириб беролмайди. Қуйидаги доктринани тан олмаган одамлар, Масиҳнинг ўлимини Худо ўйлаб топган ва У ер юзида яшовчи ҳар бир одамнинг қутқарилишига мўлжалланган, деган фикрда қаттиқ туриб олишган. Қутқарилиш ҳар бир одамга берилган
Ислоҳотчилар шундай нуқтаи назарни илгари суришардики, бу нуқтаи назарга мувофиқ, Масиҳ Худонинг фикрига биноан фақат танланганларга нажот бахш этган. Масиҳ Ўз қўйлари учун, ҳа, фақат Ўз қўйлари учун жонини фидо қилди. Бундан ташқари, Масиҳнинг қутқарувчилик ўлими барча танланганларнинг қутқарилишини таъминлади. Масиҳ амалга оширган гуноҳни ювиш нафақат
Ислоҳотчи илоҳиётчиларнинг инсониятга тақдим этилган гуноҳни ювишни қабул қилиш
Юҳанно шундай ёзади: «…Унинг Ўзи ёлғиз бизнинг гуноҳларимизнигина эмас, балки бутун дунёнинг гуноҳларини ювиш учун қурбон бўлди» (1 Юҳ. 2:2). Бу сўзлар кўпинча Муқаддас Китобнинг чекланган гуноҳни ювиш ҳақидаги доктринанинг асоссизлиги далили сифатида олға сурилади. Бир қарашда бу оят Масиҳ ҳамма (бутун дунё) учун ўлган деган далилни ҳақиқатдан ҳам тасдиқлаётгандай туюлади. Бироқ мазкур матн агар шу тариқа тушуниладиган бўлса, демак, у ислоҳотчи илоҳиётчилар рақибларининг қарашлари тўғрилигини тасдиқлабгина қолмаётганини тан олишга тўғри келади. У универсалистларнинг қарашлари рост эканлигининг далили бўлади. Агар Масиҳ чиндан ҳам Худони қахридан туширган бўлса ёки қилган гуноҳлари учун ҳар бир одамни жазолашни талаб қилувчи Унинг қонунини бажарган бўлса, у ҳолда ҳамманинг қутқарилиши ўз-ўзидан аён бўлади. Агар Масиҳ томонидан гуноҳлари ювилган одамни Худо жазолайдиган бўлса, У адолатсизликка йўл қўйган бўлар эди. Исо ҳар бир одамни гуноҳи учун жазолаганини ва бундай одамларнинг ҳар бири тавба-тазарру қилиб, имонга келганлиги борди-ю, ушбу матн назарда тутса, у ҳолда биз бу шартларни фақат танлаб олинганларгина бажаришга қодир, деган дастлабки тасдиққа қайтамиз.
Шунингдек, бу парчани яна бошқа нуқтаи назардан ўрганилса,
Янги Аҳдда кўпинча яҳудийларнинг қутқарилиши билан нояҳудийлар дунёси вакилларининг қутқарилиши қарама-қарши қўйилади. Инжилда такидланишича, қутқарилиш фақатгина яҳудийларга эмас, балки барча миллат вакилларига инъом қилинади. Худо бутун дунёни севади, лекин у бутун оламни қутқармайди. У бутун дунё одамларини қутқаради. Ушбу парчада Юҳанно Масиҳнинг фақатгина Ўз халқининг имонли ибронийлари гуноҳлари учун эмас, балки дунёдаги бошқа халқлардан танланганларнинг гуноҳлари учун ҳам меҳр-шафқат олиб келганини назарда тутган бўлса керак.
Қандай бўлмасин, гуноҳларимизни ювиш фикри Худода ҳали биз дунёга келмасимиздан олдин пайдо бўлган. Худо дунёни Масиҳ орқали поклашни гуноҳ содир қилинмасдан аввалроқ режалаштирган. Худонинг оламни қуткариш фикри дунёни яратиш жараёнида белгиланган. Бу фикр ўй ва тахминларга таяниб эмас, аксинча, Худо Ўз ҳукмронлиги асосида амалга оширган аниқ мақсад ва режалардан бино бўлган. Масиҳ кимлар учун ўлган бўлса, уларнинг ҳаммаси Унинг хочдаги жасорати туфайли нажот топишган.
Хулосалар
1. Машҳур TULIP акростихидаги «чекланган гуноҳни ювиш» термини «танланган гуноҳни ювиш» ибораси билан алмаштирилиши мумкин.
2. Чекланган гуноҳни ювиш ҳақидаги таълимот Худонинг гуноҳни ювиш фикрининг кўлами ҳақида ва Унинг Исони хочга юборишдан кўзланган мақсадлари ҳақида сўзлайди.
3. Ўзини универсалист деб ҳисобламаган одамларнинг бари, Масиҳнинг ўлими ҳаммани қутқаришга имкон яратган, аммо фақат имонлиларгагина реал тегишли бўлганлигини тўғри деб билишади.
4. Масиҳ амалга оширган гуноҳни ювиш фақат потенциал (имкониятдаги) ёки шартли раҳм-шафқат эмас, балки реал нажоткорлик бўлган.
5. Кенг маънода гуноҳни ювиш барчага, тор маънода эса фақат танланганларга таклиф этилади.
6. Юҳаннонинг Масиҳ бутун олам гуноҳи учун ўлган деган таълимоти, танланганлар фақат яҳудийлар эмас, балки дунёдаги барча миллат вакиллари ҳам бўла олиши мумкинлигини англатади.
Муқаддас Китобдан мулоҳаза учун олинган парчалар
Мат. 1:21;
Юҳ. 3:16;
Юҳ. 10:27-30;
Юҳ. 17:9-12;
Ҳавор. 20:28;
Рим. 8:30.
Ироданинг эркинлиги
Ушбу лаҳзада қуйидаги сатрларни шунинг учун ҳам ўқияпсиз, чунки сиз уларни ўз хоҳишингизга кўра ўқишни қарор қилдингиз. Лекин сиз эътироз билдиришингиз мумкин: «Йўқ! Бу менинг хоҳишим бўлмаган. Менга топшириқ берилганди. Аслида эса бу китобни ўқигим йўқ». Бўлиши мумкин. Шундай бўлса-да, сиз уни ўқияпсиз. Балки сиз бажонидил бошқа ишлар билан шуғулланишингиз мумкин эди, аммо китоб ўқишга киришдингиз. Сизнинг ўзингиз шуни ихтиёр этдингиз.
Бу китобни нега ўқиётганингизни мен билмайман. Лекин бирор бир сабаб борлигини биламан. Агарда қандайдир сабаб бўлмаганда эди, сиз бу китобни ўқимасдингиз.
Биз доимо қандайдир сабаблар туфайли бирор нимага ихтиёр қиламиз. Қарорларимиз асосланиши ҳозирги пайтда ҳамма нарса ҳисобга олинаётганлигининг шарофатидан бўлса керак. Ниманидир иштиёқ билан хоҳласак, шуни сидқидилдан бажарамиз. Хоҳлаганимизни эса наридан бери қилиб қўя қоламиз. Иштиёқ бор, агар бўлмаганда эди, бу иш билан асло шуғулланмаган бўлар эдик. Ирода эркинлигининг моҳияти айнан шундан иборат, яъни биз танлаб олишни ўз ихтиёримиз асосида амалга оширамиз.
Джонатан Эдвардс ўзининг «Ирода эркинлиги» номли асарида иродани «бу шундай нарсаки, унинг воситасида онг танлаш имкониятига эга»[45], деб белгилайди. Шак-шубҳа йўқки, одамлар ҳақиқатдан ҳам доимо қарор қилишади. Мен ёзишни ихтиёр қилдим, сиз эса ўқишга қарор қилдингиз. Мен ёзишни хоҳладим, шунинг учун ҳам ўтириб ёзяпман. Буларнинг бари етарли даражада оддийгина ҳисобланади, аммо эркинлик тушунчасини қўшсак, оддийгина масала мутлақо мураккаб бўлади қолади. Биз шундай савол берамиз: нимани қилиш эркинлиги? Энг ашаддий калвинчилар ҳам хоҳиш-ирода —
Агар гап қутқарилиш тўғрисида кетса, беихтиёр қуйидагича савол пайдо бўлади: одамлар нимани истайдилар? Арминианларнинг эътиқодича, баъзилар тавба-тазарру қилишни хоҳлашади. Бироқ турли одамлар нима учун ҳар хил хоҳиш-истакларга эга бўлишларини арминианлар маъноли қилиб тушунтириб беришолмайди. Калвинчиларнинг таъкидлашича, ҳамма одамлар то Муқаддас Руҳ уларда Ўзининг қайта туғилиш таъсирини амалга оширмагунча, Худодан четлашишга интилаверадилар. Бу қайта туғилиш уларнинг истакларини ўзгартиради ва одамлар ихтиёрий равишда тавба-тазарру қилиб, қутқарилишга эришишади.
Шуни ҳам таъкидлаб ўтиш керакки, ҳатто қайта туғилмаган одамлар ҳам ҳеч қачон ўз иродаларига қарши ҳаракат қилмайдилар. Уларнинг иродалари уларнинг ихтиёрисиз ўзгаради. Бироқ одамлар нимани хоҳлашса, ўшани мустақил равишда танлайдилар. Шундай қилиб, биз ҳақиқатдан ҳам истаганимизни эркин қила оламиз. Лекин биз ўз табиатимизни танлай олмаймиз. Исо Масиҳ ёмонлик тилашга Ўзини мажбурлай олмаганидай, бирорта одам ҳам «Мен шу бугундан бошлаб фақат яхшилик тилайман!» дея олмайди. Худди шу ерда бизнинг эркимиз барҳам топади.
Гуноҳкорлик одамни эркидан маҳрум қилмагани учун ҳам, биз олдингидай танлаш қобилиятига эгамиз. Бизнинг онгимизни гуноҳлар кўр қилди, хоҳиш-истакларимизни эса нопокликка ундовчи хирс-эҳтирослар ўз измига олди. Бироқ биз ўйлашимиз, танлашимиз ва ҳаракат қилишимиз мумкин. Бизнинг ҳаётимизда қўрқинчли ҳодиса юз берди. Барчамиз Худога интилишни йўқотиб қўйдик. Дилимиздаги бутун фикри-зикримиз ва орзу-истакларимиз мунтазам равишда ёмонликка қаратилган. Иродамизнинг эркинлиги лаънат ва қарғиш бўлиб қолди. Гарчи ўз хоҳиш-иродамизга асосан танлаш имкониятига эга эканмиз, биз гуноҳни танлаймиз, демак, ўзимизни ўзимиз Худо ғазабига гирифтор қиламиз.
Августиннинг фикрича, биз ҳамон ирода эркинлигига эгамизу, аммо ўзимиз эркин эмасмиз. Муқаддас Китоб сўз юритадиган эркинлик — бу эрк ёки Масиҳни танлаш, Уни ўз Раббимиз деб тан олишимиздир. Бироқ то Муқаддас Руҳ қалбларимизни ўзгартирмагунча, бизларда Масиҳга эргашиш хоҳиши бўлмайди. Бундай хоҳишсиз биз ҳеч қачон қутқарилишни ихтиёр қилолмаймиз. Бунинг учун биз Масиҳни Ўз Раббимиз деб тан олиш майлини ҳис қилишимиздан олдин, Худо бизнинг қалбларимизни уйғотиши ва бизга Масиҳга эргашиш истагини бериши лозим.
Эдварднинг айтишича, биз тубанлашган жонзот сифатида ўзимизнинг
Мен қабул қилган ҳар бир карор нима биландир асосланган. Унинг замирида қандайдир асоси, сабаби бўлиб ҳар доим истакларим туради. Буларнинг бари детерминизмга[47] жуда ўхшаб кетади. Аммо бу ундай эмас! Детерминизмнинг таълим беришича, бизнинг ҳаракатларимизни бизга боғлиқ бўлмаган, ташқаридан алланимадир тўлиқ бошқариб боради. Хоҳламаган нарсаларни қилишимизга у бизни мажбурлайди. Бу зўрликдир. Зўрлик ва эркинлик эса — қарама-қарши тушунчадир.
Лекин қандай килиб бизнинг танлаганимиз ҳам асосланган, ҳам ихтиёрий бўлиши мумкин? Масала шундаки, бизнинг танлаганимиз ичимизда нима борлиги билан, яъни бизнинг мавжудлигимиз билан ва нимани хоҳлашимиз билан асосланган. Бизнинг танлаганимиз
Масиҳни ўз Раббимиз деб тан олишимиз учун Худо қалбларимизни ўзгартириши зарур. У шундай қиляпти ҳам. У бизга Ўзининг ортидан эргашиш хоҳишини беради. Акс ҳолда бундай хоҳишга эга бўлолмас эдик. Ўшандагина биз Уни танлаш орқали ўз хоҳишимизни амалга оширган бўламиз. Биз Уни эркин равишда танлаймиз, чунки биз бу танлашни ихтиёр этамиз. Бу Унинг ҳузур-ҳаловат мўъжизасидир.
Хулосалар
1. Бизнинг қабул қилган ҳар бир қароримиз нима биландир асосланган.
2. Биз ҳар доим танлашни ўз ихтиёримизга асосан, танлов пайтидаги майлимизга кўра амалга оширамиз.
3. Ирода — бу танлай билиш қобилиятидир.
4. Тубанлашган одам ирода эркига эгадир, аммо у эркин эмас. Бизда табиий эркинлик бору, лекин ахлоқий эркинлик йўқ.
5. Эркинлик — бу ўз мавқеини белгилашдир.
6. Одамнинг қайта туғилиши жараёнида Худо унинг қалбини ўзгартиради ва унга Масиҳга эргашиш хоҳиш-истагини жо қилади.
Муқаддас Китобдан мулоҳаза учун олинган парчалар
Амр. 30:19-20;
Юҳ. 6:44, 65;
Юҳ. 8:34-36;
Юҳ. 15:5;
Рим. 8:5-8;
Ёқуб. 1:13-15.
Имон
Масиҳийлик дин сифатида қабул қилинган. Аммо уни имон деб аташ тўғрироқ бўлар эди. Биз масиҳийлик
Хўш, имон дегани нима ўзи? Бизнинг жамиятимизда кўпинча эътиқод деб бирор нимага кўр-кўрона, оқилона асосланмаган ишониш назарда тутилади. Аммо агарда биз масиҳийлик имонини «ожизлик» дейдиган бўлсак, биз бу билан нафақат масиҳийларни камситган бўламиз, балки энг даҳшатлиси — Худони ҳақорат қилган бўламиз. Ўз гуноҳлари туфайли зулмат ичида қолиб, адашган одамлар хусусида гап борганда Муқаддас Китоб ожизлик ҳақида гап очади. Масиҳийлик одамларни, аксинча, зулматдан ёруғликка чиқишга ундайди. Имон — ожизликнинг сабабчиси эмас, балки заҳарга қарши доридир.
Ўз маъносига кўра
Имон ва ишонувчанлик ўртасида жуда катта фарқ мавжуд. Ишонувчан бўлиш-ҳар қандай нарсага жиддий асоссиз ишонавериш демакдир. Жамики хурофот ва бидъат айнан шу ишонувчанликка таянади ва гуллаб-яшнайди. Имон эса аниқ ва равшан, мантиқли далил-исбот ҳамда шубҳасиз далиллар ва гувоҳликларга асосланади. Бутрус шундай ёзади: «Биз Раббимиз Исо Масиҳнинг куч-қудрат билан келиши ҳақида сизларга маълумот берганимизда, уйдирма афсоналарни гапириб келмадик. Унинг салобатини ўз кўзимиз билан кўрганмиз» (2 Бут. 1:16).
Масиҳийлик ривоят ва масалларга эмас, балки шоҳидларнинг гувоҳликларига таянади. Инжилнинг ҳаққонийлиги тарихий воқеаларга асосланган. Агарда мана шу воқеалар ҳақидаги қиссалар ишончли бўлмаса, у ҳолда бизнинг имонимиз ҳақиқатдан ҳам бемаънилик бўлар эди. Лекин Худо мифларга асосланган ясама «имонга» ишонинглар деб айтмайди.
Ибронийларга Мактуб имонга қуйидагича таърифни беради: «Имон — умидвор бўлган нарсаларни мужассамланишидир, имон билан биз кўринмайдиган мавжудотга амин бўламиз» (Ибр. 11:1). Имон бизнинг келажакка бўлган умид-орзуларимизни ўз ичига олади. Соддароқ қилиб айтганда, биз Худонинг илгари амалга оширганларидан келиб чиққан ҳолда ўз келажагимизни Унга ишониб топширамиз деганимиздир. Худо олдингидай бизнинг ишончимизга лойиқ бўлар экан, буни асоссиз ишонч деб аташ керак эмас. Худо ўтмишдаги сингари келажакда ҳам, Ўз сўзига содиқ бўлишига ишонишимиз учун барча асосларга эгамиз. Умидворликка бизда жуда аниқ сабаблар мавжуд.
Имон кўринмайдиган ишонч сифатида, аввалам бор, ундан мустасно бўлмаган келажакка тегишлидир. Ҳеч кимда келажак ҳақида бехато башорат қилиб бера оладиган сеҳрли кристал йўқ. Биз ҳаммамиз, имонлилар ҳам, имонсизлар ҳам келажак тўғрисида аниқ тасаввурга эга бўлмаган ҳолда унга кириб борамиз. Биз нималаргадир умид боғлаб, режалар тузамиз. Ҳатто келажакни кўра олишимиз ҳам бизнинг таҳминларимизга асосланган. Ҳеч ким келажак тўғрисида ўз тажрибасига таянган билимга эга эмас. Биз ҳозирни кўра биламиз ва ўтмишни эслашимиз мумкин. Баримиз ўтмишдаги ҳодисаларни ўрганишда ва баҳслашувда зўр мутахассислармиз. Бироқ шахсий келажагимиз ҳақидаги аниқ ишончни бизга фақат Худонинг ваъдалари бериши мумкин. Шу маънода имон ғойибона ишонч ваъда қилади. Биз ўз келажагимизни Худога ишониб топширамиз.
Биз Худонинг мавжудлигига ҳам ишонамиз. Гарчанд Худо кўринмас бўлса ҳам, Калом «…Унинг кўринмас хусусиятлари, яъни абадий қудрати ва илоҳиёти, Ўз ижод маҳсулию борлиқни яратганидан англашилишини…» (Рим. 1:20) очиқ намоён қилади. Худо кўринмаса ҳам, биз Унинг мавжудлигига ишонамиз, чунки У Ўзини аниқ ва равшан қилиб яратилишида ва тарихда намоён қилган.
Имон Худонинг борлигига ишончни назарда тутади. Лекин Худонинг мавжудлигини шунчаки тан олиш далили арзимасдай туюлади. Ёқуб шундай ёзади: «Сен Худонинг ягоналигига ишонасанми? Яхши қиласан! Жинлар ҳам ишонгани учун даҳшатдан титрайдилар» (Ёқуб. 2:19). Ёқуб сўзларида аччиқ киноя ошкора янграйди. Худонинг мавжудлигини жинлар ҳам тан олишади. Бироқ Худога ишониш бошқа-ю, Худога имон келтириш — бошқа. Худога ҳамма нарсада чексиз ишониш — масиҳийлик имонининг моҳиятидир.
Хулосалар
1. Масиҳийлик — бу имондир, чунки у Худо очган билимлар тизимига асосланган.
2. Имон — юмуқ кўзлар билан зулматга сакраш эмас, балки бизни қоронғуликдан зиёга олиб чиқувчи Худога ишончдир.
3. Имон — оддий тушунча, бироқ уни сийқалаштирмаслик керак.
4. Имонни ишонч билан чалкаштирманг. Имон идрокли далил-исботларга ва тарихий гувоҳликларга асосланган.
5. Имон келажакка бўлган умидларимиз моҳиятини ташкил этади.
6. Имон кўринмас мавжудотга ишонишни англатади.
7. Имон Худонинг мавжудлиги далилини оддийгина англашдан кўра юксакроқдир. Имон — биз ҳамма нарсада Худога чексиз ишонишимизни англатади.
Муқаддас Китобдан мулоҳаза учун олинган парчалар
Рим. 1:16-32;
Рим. 5:1-11;
Рим. 10:14-17;
Гал. 3:1-14;
Эф. 2:8-9;
Ёқуб. 2:14-26.
Қутқарувчи имон
Бир куни Исо, агар биз ёш болалар сингари ишонувчан бўлмасак, Осмон Шоҳлигига кира олмаймиз, деган эди. Болаларча содда ишонувчанлик — бу Осмон Шоҳлиги фуқаролигини олишнинг энг зарур шартидир. Бироқ болаларча содда ва юзаки ишончнинг фарқи бор. Муқаддас Китоб ёмонликда ёш боладай, ақлу фаросатда етук инсон бўлишга даъват қилади. Қутқарувчи имон — бу оддий тушунча, бироқ унга юзаки қараб бўлмайди.
Муқаддас Китоб фақат имон орқали оқланишни ўргатади ва башарти имон қутқарилишнинг мажбурий шарти экан, демак, қутқарувчи имон нима эканлигини тушунишимиз даркор. Ёқуб нима қутқариш имонига кирмаслигини шундай тушунтиради: «Эй биродарлар, агар бирор киши имони борлигини айтса-ю, хайрли ишлар қилмаса, нима фойдаси бор?! Бундай имон уни Худо ғазабидан қутқарармикан?» (Ёқуб. 2:14). Бу ерда Ёқуб имон тасдиғи билан реал ёки ҳақиқий имонни ажратиб турувчи аниқ чегара чизиғини ўтказган. Ҳар қандай одам имонлиман дейиши мумкин. Тўғри, ҳаммамиз имон келтиришга даъват этилганмиз, аммо биргина имон келтиришнинг ўзи ҳеч кимни қутқара олмайди. Муқаддас Китобда ҳам одамлар оғизларида Масиҳни қанчалик улуғлашмасин, аммо қалблари Ундан узоқлигича қолавериши мумкинлиги тўғрисида айтилган. Оғзаки хизматни имон маҳсулларисиз қутқарувчи имон деб бўлмайди.
Ёқуб яна шундай дейди: «Худди шундай амалсиз имон ҳам ўз-ўзидан ўликдир» (Ёкуб. 2:17). Ёқубнинг таъкидлашича, ўлик имон ҳеч қандай фойда келтирмайди. Бундай имон маҳсулсиз ва беҳудадир, унинг устига ҳеч кимни оқлай олмайди ҳам.
Лютер ва Реформациянинг бошқа арбоблари оқланиш фақат имон орқали келиши мумкинлигини баён қилишганда, улар қутқариш имонига аниқ таъриф бериш кераклигини тушунардилар. Уларнинг таъкидлашича, қутқарувчи имон бир қанча мажбурий элементларни ўз ичига олади. У билим, англанган розилик ва ишончдан ташкил топган.
Қутқарувчи имон ўз маъносига эга. Биз алланималарга шунчаки ишонишимиз билан қутқарилишга эга бўла олмаймиз. Кимдир шундай деган экан: «Нимага ишонишинг унчалик муҳим эмас, фақат имонинг самимий ва мустаҳкам бўлсин». Бундай нуқтаи назар Муқаддас Китоб таълимотига мутлақо зиддир. Муқаддас Китоб таълимотига мувофиқ, нимага ишонишимиз ниҳоятда муҳимдир. Биз ўз самимийлигимиз туфайли оқланишга эга бўла олмаймиз. Гап самимийликда эмас, чунки самимийликда ҳам ниҳоятда жиддий янглишиш мумкин. Шундай қилиб, қутқарилиш имоннинг энг зарур компоненти — бу тўғри таълимотдир, жуда бўлмаганда, Инжилнинг асосий ҳақиқатларини тушунишдир. Биз Инжилга, Исо Масиҳга ва Унинг жасоратига эътиқод қиламиз. Бу қутқарувчи имоннинг муҳим таркибидир. Агарда бизнинг таълимотимиз ўз моҳиятига кўра хато бўлса, биз қутқарила олмаймиз. Агар биз Масиҳга ишонсак, аммо Унинг илоҳийлигини рад этсак, унда бизда гуноҳкорни оқлашга қодир бўлган имон бўлмайди.
Бироқ қутқарилиш учун Инжил ҳақиқатларини тўғри тушунишнинг ўзи кифоя қилмайди. Диний семинариянинг қандайдир талабаси масиҳийликнинг асосий ақидаларини мукаммал ўргатувчи барча фанлар бўйича энг юксак балларни олиши мумкиндир, аммо шу билан бир вақтда уларнинг ҳаққонийлигини тан олмаслиги мумкин. Қутқарувчи имон Инжил ҳақиқатлари билан бирга англанган розиликни ҳам ўз ичига олади.
Лекин одамлар ҳатто бу ҳақиқатларни билиб, унга розилик билдирган тақдирда ҳам, барибир улар олдингидай қутқарувчи имонга эга бўла олмайдилар. Инжилнинг ҳақиқат эканини иблис ҳам яхши билади, бироқ у бутун вужуди билан уни ёмон кўради. Қутқарувчи имонда ишонч элементлари мавжуд. Одам Инжил ҳақиқатларига суяниши ва уларнинг кучига итоат қилиши керак. Биз стулнинг етарли даражада мустаҳкам эканлигига ва бизнинг вазнимизни кўтара олишига ишонишимиз мумкин. Бироқ биз стулга ўтириб кўрмагунимизча, унга бўлган ишончимизни ифодалаб бера олмаймиз.
Ишончга хоҳиш ҳам худди ақл-идрок ишидай зарурдир. Қутқариш имонига эга бўлиш учун Инжил ҳақиқатларини севиш лозим ва уларга асосланиб яшаш учун хоҳиш-истак бўлиши керак. Биз бутун вужудимиз билан Исо Масиҳнинг гўзаллигини ва қудратини қабул қилишимиз даркор.
Жиддий қилиб айтганда, ишонч тушунчаси англаб етилган ризолик тушунчасига киритилган ёки у билан бирлаштирилган бўлиши лозим. Иблис Инжилнинг айрим ҳақиқатларига розилик билдириши мумкин, аммо уларнинг барини қабул қила олмайди. Айни пайтда инсон Масиҳни севишга ва Унга эргашишига иблис тоқат қила олмайди. Бироқ биз англаб етилган ризолик ва ишонч тушунчаларини бўлиб ёки қўшиб юборишимиздан қатъий назар, далил далиллигича қолаверади. Лютер тирик имон деб атаган қутқарувчи имон Масиҳга Қутқарувчи ва Раббий сифатида қатъий умид боғлашни талаб қилади.
Хулосалар
1. Қутқарувчи имон болаларча содда бўлади, аммо юзаки эмас.
2. Одам фақатгина имонни тан олиши билан оқланмайди.
3. Қутқарувчи имон Инжил ҳақиқатларини тан олиш ризолигини талаб қилади.
4. Қутқарувчи имон Масиҳга ва Унга бўлган севгига умид боғлайди.
Муқаддас Китобдан мулоҳаза учун олинган парчалар
Мат. 18:3;
Рим. 10:5-13;
Эф. 2:4-10;
1 Сал. 2:13;
Ёқуб. 2:14-26.
Имон билан оқланиш
Мартин Лютер оқланишни фақат имон бўйича олиш мумкинлигини айтган. Ислоҳотнинг бу асосий ақидаси Инжил учун жанг майдонига айланди ҳамда ҳанузгача Жамоатнинг муҳокама ва полемикасининг бош мавзуси бўлиб келмоқда.
Оқланиш — бу шундай ҳаракатки, унинг воситасида нопок гуноҳкорлар адолатли ва муқаддас Худо кўзи олдида солиҳ инсонларга айланишади. Гуноҳкорлар ҳаммадан ҳам солиҳликка муҳтож бўлишади. Имонга келган гуноҳкорларнинг айнан шу эҳтиёжларини Масиҳ қондиради. Имон билан оқланиш бизнинг эзгу ишларимиз ёки ижобий ахлоқ-одоби билан эмас, балки солиҳлик ёки Масиҳнинг хочдаги жасорати билан оқланишни англатади.
Оқланиш борасидаги масала бизни хизматлар ва ҳузур-ҳаловат масаласига олиб келади. Фақат имон орқали оқланишга эга бўлиш учун бизнинг хайрли ишларимиз ҳеч қачон етарлича даражада бўлмайди. Павлус шундай дейди: «Зотан Қонун амрларини бажо қилиш билан ҳеч кимса Худо олдида ўзини оқлай олмайди. Аксинча, Илоҳий Қонун инсонга ўз гуноҳкорлигини янада аниқроқ кўрсатади» (Рим. 3:20). Оқланиш — бу ҳакамнинг ҳукм чиқариш пайтида қўллайдиган терминидир. Яъни бизни солиҳ деб ҳисоблашади ёки солиҳ деб бизни эълон қилишади, чунки Худо Масиҳнинг солиҳлигини бизнинг зиммамизга юклайди. Бироқ бунинг зарур шарти сифатида бизнинг имонимиз ҳисобланади.
Протестант оқимининг тасдиқлашича, имон оқланишнинг шундай шартики, унинг воситаси ёрдамида Масиҳнинг хизматлари бизники бўлиб қолади. Католик оқими шунга ўргатадики, оқланишнинг асосий шарти сувда имон келтиришдир, иккинчи, яъни қўшимчаси эса — тавба қилиш сиридир. (Руҳий талофотга учраганлар — банда гуноҳини қилиб, оқланиш ҳузур-ҳаловатидан маҳрум бўлганлар учун католик оқими тавбани нажот топишнинг иккинчи воситаси сифатида қарайди.) Католикларда тавба қилиш гуноҳларни ювишни англатади. Яъни гуноҳкор эзгу ишлар қилиши орқали оқланишга муносиб бўлган одамга айланади. Католиклар эса одам фақат имон билан оқланишини қўллаб-қувватламайдилар. Шу билан бир қаторда оқланиш учун хайрли ишлар қилиш зарурлигини ҳам уқтиришади.
Оқлайдиган имон — бу шунчаки мазҳаб эмас, балки жонли имондир. Имон — бу қутқариш ишида фақат Масиҳга таянишга ва умид боғлашга ишончдир. Қутқарувчи имон — бу ҳам Масиҳни ўзининг Қутқарувчиси ва Раббийси деб тан олувчи имондир.
Муқаддас Китобнинг тасдиқлашича, биз хайрли ишларимиз туфайли оқланмаймиз, балки имонимиз шарофати билан тақдим этилган Масиҳ солиҳлиги билан оқланамиз. Бу синтез, яъни бирикишдир. Чунки синтез жараёнида асосий нарсага қандайдир янги нарса қўшилади. Бизнинг оқланишимиз ҳам синтездир, чунки бизга Масиҳнинг солиҳлиги берилади, яъни солиҳлик бизга бирикади. Худо бизга Масиҳ солиҳлигини топшириши туфайли, биз оқланишга эга бўламиз. Бу «ҳуқуқий уйдирма эмас», чунки Худо Масиҳга муяссар бўлган Унинг аниқ хизматларини бизнинг зиммамизга юклайди. Улар ҳақиқатдан ҳам бизнинг зиммамиздадир.
Хулосалар
1. Оқланиш — бу ҳаракатдир. Ушбу ҳаракат туфайли гуноҳкорларга Масиҳнинг солиҳлиги юкланади ва Худо уларни солиҳлар, деб эълон қилади.
2. Ҳеч ким ўз ишлари билан оқланишга сазовор бўлмайди.
3. Имон — Масиҳ хизматларини одамга юклашнинг зарур шарти ҳисобланади.
4. Оқланиш тавба қилишнигина эмас, балки жонли ва самимий имонни талаб қилади.
Муқаддас Китобдан мулоҳаза учун олинган парчалар
Рим. 3:21-28;
Рим. 5:12-19;
2 Кор. 5:16-21;
Гал. 2:11-21;
Эф. 2:1-10;
Флп. 3:7-11.
Имон ва савоб
Кўпчилик одамларнинг ўйлашича, улар диёнатли ҳаёт кечиришга интилишади, барча зарур шартларни бажаришади ва Осмон Шоҳлигига умид боғлашади. Улар ўзларининг қилаётган эзгу ишларига таянган ҳолда, Худонинг адолатли талабларини шу йўсинда бажаряпмиз, деб ўйлашади.
Бу — беҳуда умидлардир. Худо қонуни мукаммалликни талаб қилади. Мадомики, биз номукаммал эканмиз, Осмон Шоҳлигига кириш учун ҳарқанча фазилатли бўлишга ҳаракат қилмайлик, барибир бефойда. Шундай қилиб, биз ўз хатти-ҳаракатларимиз ва диёнатли ҳаётимиз билан ҳам ҳеч қачон мукаммалликка эришолмаймиз. Биз бундай мақсадга фақат Масиҳнинг солиҳлигига умид боғлаган ҳолда эришамиз. Масиҳнинг Худо олдидаги хизматлари нақадар мукаммалдир, имонимиз туфайли улар бизга насиб қилади.
Савоб ишлар билан оқланишга бўлган умид имонсизлик туфайли бизни ошкора бидъатчиликка, ёки қонунпарастликка олиб келади. Имон самарасини бермайдиган имон билан оқланишга бўлган умид ноқонуний бидъатчиликка олиб келади.
Имон ва савоб ишларни бир-биридан фарқлаш лозим, лекин ажратиб қўймаслик керак. Савобли ишлар Худо кўзи олдида имонимизнинг қимматини оширмайди, оқланишимизнинг биргина шарти фақат Масиҳдаги имонимиз бўлиши мумкин. Бироқ имонга кирганимиздан сўнг эзгу ишлар қилмасак, бу бизни оқлайдиган имоннинг бизда йўқлигининг яққол белгисидир. Ислоҳотчиларнинг таъкидлашларича, «оқланишнинг ягона воситаси имондир, бироқ оқланган одамда биргина унинг ўзи мавжуд эмас»[48]. Оқланиш ҳар доим покланишга олиб келади. Агар биз оқланишни қўлга киритган бўлсак, унинг кетидан покланиш ҳам келади. Агар покланиш юз бермаса, демак, амалда оқланиш ҳам бўлмаган. Бироқ оқланиш — бу покланишга боғлиқ дегани эмас. Оқланиш ҳақиқий имонга боғлиқ, бу ўз навбатида, шубҳасиз фаол итоаткорликка олиб келади.
Ёқуб, амалсиз имон ҳам ўз-ўзидан ўликдир, деб айтганда, у бундай «имон» оқланишга хизмат қилишга қодир эмаслигини, чунки у ўлик имон эканлигини назарда тутган. Жонли имон савобли ишларни келтириб чиқаради, аммо ҳеч қандай савобли иш оқланиш учун асос бўлиб хизмат қилолмайди. Фақатгина Исо Масиҳ хизматлари гуноҳкорга оқланиш бўлиши мумкин.
Исо Масиҳни Раббий сифатида эмас, балки Қутқарувчи деб тан олиб, оқланишни қўлга киритиш мумкинлиги ҳақидаги хато фикр — ноқонуний бидъатчиларнинг ҳозирги замондаги кўринишидир. Ҳақиқий имонли одам Масиҳни
Биз савобли ишларимиз туфайли қутқарилишга сазовор бўлолмаймиз. Лекин агар биз имон билан оқланган бўлсак, у ҳолда бизнинг савобли ишларимиз осмонда бизга берилишга ваъда қилинган мукофотларни олишимизга асос бўлади. Биз фақат имон билан Худонинг Шоҳлигига кириб борамиз. Ва савобли ишларимизга
Хулосалар
1. Савобли ишлари билан ҳеч ким оқланиш ололмайди. Биз фақат Исо Масиҳга бўлган ишончимиз туфайли оқланишимиз мумкин.
2. Имон ва савобли ишларни фарқлай олиш лозим, лекин бирини иккинчисидан ажратиб қўймаслик даркор. Ҳақиқий имон доимо итоаткорликнинг ибратли самарасини олиб келади.
3. Имон оқланишнинг ягона воситасидир, бироқ оқланган одамда фақат унинг ўзигина мавжуд эмас.
4. Ўлик имон гуноҳларни оқлай олмайди.
5. Масиҳга ишонч Унинг Қутқарувчи эканлигини,
6. Гарчанд биз қилган савоб ишларимизга асосланиб осмонда мукофот олсак ҳам, бу инъомлар бизга мутлақо марҳамат юзасидан берилади.
Савоб = оқланиш Ёлғон
Имон + савоб = оқланиш Ёлғон
Имон = оқланиш – савоб Ёлғон
Имон = оқланиш + савоб Ҳақиқат
Муқаддас Китобдан мулоҳаза учун олинган парчалар
Рим. 3:9-4:8;
Флп. 2:12-13;
Ёқуб. 2:18-24;
2 Бут. 1:5-11;
1 Юҳ. 2:3-6;
1 Юҳ. 4:7-11.
Тавба-тазарру
Яҳё пайғамбар ўз хизматини Исонинг даракчиси сифатида қуйидагича даъват билан бошлаган: «Тавба қилинглар, чунки Осмон Шоҳлиги яқинлашяпти». Бу даъват барча гуноҳкорларни тавба қилишга чорлаш бўлган. Кимки тавба қилишдан бош тортса, Худо Шоҳлигига кира олмайди. Тавба қилиш — қутқарилишнинг мажбурий шартидир.
Муқаддас Каломга мувофиқ,
Тавба қилишни юқоридан туғилиш, ёки руҳан уйғониш сабаби деб ҳисобламаслик керак. Аксинча, у ўзида қайта туғилишнинг натижасини ёки уйғонишнинг самарасини ифодалайди. Гарчанд тавба қилиш юқоридан туғилишдан бошланса-да, у масиҳийни бутун янги ҳаёти давомида кузатиб бориши лозим. Мадомики, биз гуноҳ қилаверар эканмиз, Муқаддас Руҳ бизни ҳар сафар гуноҳимизни фош қилганда, тавба-тазарру қилишга даъват этилаверамиз.
Илоҳиётчилар тавба қилишнинг икки кўриниши хусусидаги фарқни келтиришади. Биринчиси —
Иккинчиси —
Чин дилдан тавба-тазарру қилиб Худога мурожаат этганимизда, Худо бизни кечиришини ва бизнинг муносабатларимизни Ўзи орқали тиклашини ваъда қилади: «Агар гуноҳларимизни эътироф этсак, Худо гуноҳларимиздан ўтади ва бизни ҳар турли ноҳақликдан фориғ қилади. Чунки У Ўз сўзида содиқ ва адолатлидир» (1 Юҳ. 1:9).
Хулосалар
1. Тавба қилиш — қутқарилишнинг мажбурий шартидир.
2. Тавба қилиш ўзида қайта туғилишнинг натижасини ёки самарасини намоён қилади.
3. Юзаки тавба — жазодан қўрқишдан келиб чиқади.
4. Ҳақиқий тавба — самимий афсусланишдан келиб чиқади.
5. Ҳақиқий тавба гуноҳларга тўлиқ иқрор бўлишни, етказилган зарарни қоплашни ва гуноҳлардан юз ўгиришга қарор қилишни ўз ичига олади.
6. Худо кечиримни ва кимки қилган гуноҳларини самимий эътироф этса, уларнинг ҳаммасига йўқотганларининг барини қайтаришга ваъда беради.
Муқаддас Китобдан мулоҳаза учун олинган парчалар
Ҳзқ. 18:30-32;
Лк. 24:46-47;
Ҳавор. 20:17-21;
Рим. 2:4;
2 Кор. 7:8-12.
Хизматлар ва марҳамат
Хизмат ва марҳамат масаласи католиклар билан протестантлар ўртасидаги мунозараларда, баҳсларда марказий ўринни эгаллайди. Ислоҳотчиларнинг асосий тасдиғи
Хизматлар — бу юксак баҳога ёки шуҳрат қозонишга сазовор бўлишдир. Агар кўрсатилган хизмат ҳақиқатдан ҳам юқори даражада бўлса, албатта уни тақдирлаш адолат талабидир. Инсон ўз қадр-қимматининг ҳурматланиши ҳуқуқига эгадир. Агар хизматлари тан олинмаса, демак, адолатсизликка йўл қўйилган бўлади.
Католик илоҳиётчилар хизматнинг уч турини ажратиб кўрсатади. Биринчидан, бу албатта тақдирланиши керак бўлган
Протестант илоҳиётчилар юқорида қайд этилган хизматнинг уч туридан биронтасини ҳам тан олишмайди. Уларнинг таъкидлашича, имонлилар фақат Исо Масиҳнинг хизматига таянадилар ва Унинг марҳамати имон-эътиқод орқали бизга ўтади. Марҳамат — бу Худонинг
Хулосалар
1. Қутқарилиш фақат Худонинг марҳамати,
2. Бизни қутқаришга Худони мажбур қилувчи хизматларимиз йўқ.
3. Католик илоҳиётчилар хизматларни уч турга бўлишади:
4. Марҳамат — бу Худонинг бизга нисбатан асоссиз инояти ёки мурувватидир.
Муқаддас Китобдан мулоҳаза учун олинган парчалар
Юҳ. 15:1-8;
Рим. 4:1-8;
Рим. 5:1-5;
2 Кор. 5:17-19;
Эф. 2:8-9;
Тит. 3:4-7.
Азизларнинг имондан қайтмаслиги
Кўпчилигимиз Масиҳга имон келтирган, Жамоат ҳаётида ва хизматида фаол қатнашган, бироқ кейинчалик имондан юз ўгириб, муртадларга айланган одамларни яхши биламиз. Бунай ҳолатда беихтиёр қуйидагича савол туғилади: нажот топган одам вақт ўтиб имонини йўқотиши мумкинми? Имонли одам муртадга айланиши мумкинми?
Рим-католик жамоатининг таълимотига мувофиқ, одамлар имонни йўқотиши мумкин ва уни қўлдан чиқаряптилар ҳам. Агар одам бандалик гуноҳини бажо келтирса, бу ҳолда унинг қалбида яшаётган оқланиш имонини ҳам гумдон қилади. Мабодо инсон тавба-тазарру қилиб, яна имонга эга бўлмай туриб ўлса, ундай ҳолда тўғри у дўзахга жўнайди.
Протестантларнинг кўпчилиги ҳам имонни йўқотиш мумкинлиги ҳақида айтадилар. Муқаддас Китобнинг баъзи парчаларига (қаранг: Ибр. 6; 1 Кор. 9:27, Павлуснинг «ярамас бўлиб қолмайин» деган сўзларига эътибор беринг; шунингдек, шоҳ Шоулнинг намунаси ва бошқалар) асосланиб, протестантлар имондан тўлиқ айирилиб қолиш мумкинлигини таъкидлайдилар. Бошқа томондан, ислоҳотга асосланган илоҳиётда азизларнинг имондан қайтмаслиги ҳақидаги таълимот мавжуд. Бу таълимот «абадий беҳатарлик» деб ҳам номланади. Ушбу таълимотнинг моҳияти шундан иборатки, агар сизнинг нажот имонингиз бўлса, сиз уни ҳеч қачон йўқотмайсиз. Мабодо имондан айрилган бўлсангиз, демак, у сизда ҳеч қачон бўлмаган ҳам. Юҳанно шундай ёзади: «Улар ўзимизнинг орамиздан чиқдилар, лекин улар бизга қарашли эмас. Агар бизга қарашли бўлганларида эди, биз билан қолган бўлар эдилар. Улар биздан айрилиб кетдилар, маълум бўлдики, ҳаммаси ҳам бизга қарашли эмас» (1 Юҳ. 2:19).
Биз шуни ҳам биламизки, баъзи одамларни масиҳийликдаги маълум бир жиҳат ўзига жалб этади, аммо амалда эса улар Исо Масиҳнинг ҳукмронлигини тан олмайдилар ва Унга тўлиқ итоат этолмайдилар. Ёш йигит-қизларни турли-туман ёшлар дастурлари ва тенгдошлари билан мулоқот ўзига тортиши мумкин. Одам ҳеч қачон Масиҳга мурожаат этмаслиги мумкин, лекин Жамоат дастурларига «эътиборини» қаратади. Бундай одамлар ҳақида ҳаммага маълум ва машҳур уруғ сепувчи ҳақидаги масалда фикр юритилади:
«Уруғ сепувчи ўз уруғини сепиш учун чиқибди. Сепаётганда баъзи уруғлар йўл ёқасига тушиб, поймол бўлибди. Осмондаги қушлар келиб, уруғларни чўқиб кетибди. Баъзи уруғлар тошлоқ ерга тушибди. Уруғлар кўкариб чиқибдию, лекин тупроқ намсиз бўлгани учун қуриб қолибди. Яна бошқа уруғлар тиканлар орасига тушибди. Тиканлар ўсиб, уруғларни бўғиб қўйибди. Яна баъзи уруғлар яхши ерга тушибди. Улар кўкариб чиқиб, юз марта кўп ҳосил берибди.» Исо буларни айтиб бўлиб: «Кимнинг эшитар қулоғи бўлса, эшитсин!» — деб хитоб қилди.
Бу масал Хушхабарни эшитган ва уни қабул қилган, лекин ҳеч қанча вақт ўтмай имонни йўқотган, ёки Каломни севинч билан қабул қилиб, лекин ислоҳотчи илоҳиётчининг тасдиқлашича, имони сохта бўлиб чиққан одамларга тегишлидир. Фақатгина яхши ерга тушган уруғ чидам билан ҳосил беради. Исонинг айтишича, бундай одамлар «…каломни яхши, соф юракда сақлайдилар» (Лк. 8:15). Уларнинг имони ҳақиқий қайта туғилган юракдан келиб чиқади.
Азизларнинг имондан қайтмаслиги ҳақидаги таълимот, агар биз юқоридан туғилмаган бўлсак, бизга ёд бўлган охиригача бардош бериш қобилиятига асосланган. Тўғрироғи, у бизни Худонинг ҳузур-ҳаловатида асрашга асосланган. Павлус Филиппиликларга Мактубида шундай ёзган: «Худо сизларда бошлаган хайрли ишини то Исо Масиҳнинг келадиган кунигача тамом қилишига аминман» (Флп. 1:6). Масиҳийлар иноятда, фақат иноятда бардош бериб тура оладилар. Худо Ўзи бошлаган хайрли ишини поёнига етказади. Бизни танлаш борасидаги Унинг ниятлари албатта амалга ошишига У бизни ишонтиради.
Ҳаворий Павлуснинг Римликларга ёзган Мактубидаги ушбу сатрлар ана шундан далолат беради: «Худо азалдан бегилаган кишиларни даъват ҳам этди, даъват этган кишиларни эса оқлади, оқлаган кишиларни эса улуғликка ҳам сазовор қилди» (Рим. 8:30). Сўнгра Павлус шундай ишонтиради: «…на баландликлар ва на чуқурликлар ҳамда на яратилган бошқа бирон мавжудот Раббимиз Исо Масиҳ шахсидаги Худо севгисидан бизни жудо қилишга қодир эмас» (Рим. 8:39).
Биз чиндан ҳам ўз нажот топишимизга шубҳа қилмаслигимиз керак, чунки у — Раббимиздан, биз эса — Унинг ижодимиз. У бошлаганини тугатишга гаров сифатида ҳар бир имонлига Муқаддас Руҳни беради. Шунингдек, У ҳар бир имонлида Муқаддас Руҳни гавдалантиради. Биз Унинг ювилмас тамғаси билан белгиланганмиз ва бизнинг нажот топишимиз ниҳоясига етказилишига бизга кафолат берилган.
Нажот топишга ишончимизнинг сўнгги асоси шундан иборатки, Исо Масиҳ Олийруҳоний сифатида бизга воситачилик қилади. Худди шунингдек, Исо Бутруснинг имони қашшоқланмаслиги учун ибодат қилгани сингари (эътибор беринг, У Яҳудо учун ибодат қилмади), биз қоқилиб, йиқилганимизда У бизнинг имонимиз мустаҳкамланиши учун ибодат қилади. Биз маълум бир вақтга имонда сусайишимиз мумкин, лекин ҳеч қачон ундан воз кечмаймиз. Исо қолдираётган шогирдлари учун шундай ибодат қилган: «Мен улар билан бўлганимда, Сенинг номинг билан уларни асрар эдим. Ҳа, Менга берган одамларнинг ҳаммасини омон сақладим. Фақат оят бажо бўлсин деб, пешанасига ҳалокат ёзилган одамдан бошқа улардан ҳеч ким ҳалок бўлмади» (Юҳ. 17:12). Масиҳнинг шогирдларидан фақат Яҳудо ҳалок бўлган, чунки у бошиданоқ ҳалокат ўғли бўлган ва унинг имон-эътиқоди сохта эди. Ҳеч ким Исонинг ҳақиқий шогирдларини Унинг қўлидан тортиб ололмайди (қаранг: Юҳ. 10:27-30).
Хулосалар
1. Кўпчилик одамлар Масиҳга бўлган имон ҳақида гапиришади-ю, лекин кейинчалик Ундан юз ўгиришади.
2. Азизларнинг имондан қайтмаслиги Худонинг уларни сақлаши ҳақидаги ваъдасига асосланган.
3. Худо Ўз танлаганларининг нажот ишини Ўзи якунлайди.
4. Имондан воз кечган одамлар ҳеч қачон ҳақиқий имонлилар бўлишмаган.
5. Биз нажотимизга ишонч ҳосил қилишимиз мумкин, чунки Муқаддас Руҳ орқали белгиланганмиз. Қутқарилишимиз ниҳоясига етказилиши учун Худонинг гарови сифатида У бизга берилган.
6. Биз барча синовларга дош бера олишимиз учун Масиҳнинг Ўзи воситачилик қилади.
Муқаддас Китобдан мулоҳаза учун олинган парчалар
Юҳ. 6:35-40;
Рим. 8:31-39;
Флп. 1:6;
2 Тим. 2:14-19;
Ибр. 9:11-15.
Нажотга ишонч
Сиз нажот топганингизга ишонасизми? Баъзилар бундай ишончни ўта манманликнинг аломати, деб ҳисоблашади. Шундай бўлса-да, Муқаддас Китоб бизни нажот топганимизга шубҳаланмасликка даъват этади. Масалан, Бутрус бизга қуйидагиларни буюради: «Шунинг учун, эй биродарлар, Худо сизларни танлаганини ва даъват этганини билиб, бунга муносиб бўлмоқ учун яна астойдил ҳаракат қилинглар. Бу йўлни тутсангиз, ҳеч вақт қоқинмайсизлар» (2 Бут. 1:10).
Шундай қилиб, биз нажот топганлигимиз ишончига эга бўлиш учун интилишга мажбурмиз. Буни кўнглимизнинг эрмаги учун эмас, балки имонимиз мустаҳкамланиши учун қилишимиз керак. Нажот топганлигига шубҳаланаётган масиҳийлар доимо Масиҳда ҳанузгача ўсишларига халақит бераётган турлича саволлар қийноғида яшаб келмоқдалар. Бу шубҳа-гумонлар уларни қоқилишга мажбур қилади, натижада улар шайтон ҳужумларига ҳимоясиз бўлиб қолишади. Шунинг учун ҳам биз нажот топганимизга комил ишонч ҳосил қилишимиз лозим. Одамлар мумкин қадар нажот топишга муносабатлари бўйича тўрт тоифага бўлинадилар.
Мадомики, нажот топишда ўз умидларимизга алданиб қолиш эҳтимоли мавжуд экан, юқорида белгиланган тоифаларнинг қайси бирига тегишли эканлигимизни қандай билишимиз мумкин? Бунинг учун тўртинчи тоифага эътибор беришингиз ва нажот топишингизга нисбатан қандай қилиб янглишиш мумкинлигини тушунишингиз керак.
Сиз нажот топиш ҳақидаги сохта ақидага ишонган пайтингизда, ўз орзу-умидларингизда алданиб қолишингиз жуда осон бўлади. Мисол учун, агар одам универсалистларнинг нуқтаи назарига қўшилса, бунда у қуйидагича фикр юритади:
Мадомики, бу таълимот сохта экан, бундай одамларнинг ишончи пухта асосга эга эмас.
Нажотга амин бўлишнинг бошқа хато асоси — ердаги диёнатли ҳаёт натижасида осмонга кўтарилиш имкониятига ишонч бўлиши мумкин. Ўзларининг ибратли ҳаётлари билан муқаддас Худонинг талабларини қондириш мумкин, деб ўйлаган одамлар нажот топишга умидвор бўлишлари билан ўзларини алдашади.
Бироқ нажот ҳақидаги тасаввур тўғри бўлса-чи? Бу борада ўзингизга нисбатан адашишингиз мумкинми? Афсуски, ҳа. Одам қутқарилиш имонига эгаман, деб ўйлаши мумкин, аслида эса бу ундай эмас. Ишончимиз етарлича асосга эга эканлигини қуйидагича синаб кўриш мумкин. Биринчидан, Масиҳга ҳақиқатдан ҳам ишончга эга эканлигимизга амин бўлишимиз учун, биз ўз юрагимизни тадқиқ қилишимиз керак. Биз Муқаддас Китобдаги Масиҳни чин дилдан самимий севишимизга ишонч ҳосил қилишимиз даркор. Зеро, бизнинг англашимизча, юқоридан туғилмаган одам Унга нисбатан бундай севгини ҳис қилмайди.
Иккинчидан, имонимиз самара келтиришига ишонч ҳосил қилишимиз керак. Эҳтимол, мўл-кўл самара келишини кутиш керак эмасдир, аммо ҳақиқий имонли одамда албатта итоаткорлик самараси бўлади. Агар бундай самара бўлмаса, демак имон ҳам йўқдир. Қутқарувчи имон бор жойда, албатта имон самараси ҳам бўлади.
Ва ниҳоят, ўз ишончимизга исботни Худонинг Каломида излашимиз керак. Муқаддас Руҳ Калом орқали биз Худо болалари эканлигимиз тўғрисида руҳимизга гувоҳлик беради.
Хулосалар
1. Бизнинг бурчимиз ва вазифамиз — ўз нажотимизга ишонч ҳосил қилишга интилишдир.
2. Нажотга ишонч покланишга имкон беради.
3. Одамлар ўзларича нажот топишларига муносабатлари бўйича тўрт тоифага бўлинишади:
а) нажот топмаганлар ва бундан хабардорлар;
б) нажот топганлар, аммо бунга гумонсировчилар;
в) нажот топганлар ва нажот топганига ишонганлар;
г) нажот топмаганлар, аммо нажот топишга ишонган лар.
4. Сохта ишонч, қоидага кўра, нажот топиш ҳақидаги сохта ақидага асосланган.
5. Ҳақиқий ишончга эга бўлиш учун биз ўз юрагимизни тадқиқ қилишимиз ва унда имон самараси борлигига амин бўлишимиз керак.
6. Тўла ишонч Худонинг Каломи билан биргаликда Муқаддас Руҳнинг гувоҳлигида келади.
Муқаддас Китобдан мулоҳаза учун олинган парчалар
Мат. 7:21-23;
Юҳ. 3:1-21;
Рим. 8:15-17;
2 Кор. 1:12;
1 Юҳ. 2:3-6;
1 Юҳ. 5:13.
Оралиқ ҳолат
«…У ўлган эмас, фақат ухлаб ётибди» (Лк. 8:52). Шундай деди Исо Яирнинг қизи ҳақида ўликдан тирилишидан олдин. Муқаддас Китобда кўпинча ўлим «уйқу» образида айтилади. Мана шу сабабга кўра, баъзи олимлар Янги Аҳд ўзида қалб уйқуси ҳақидаги таълимотни акс эттиради, деган хулосага келишган.
Қалб уйқуси деб айтилганда, одатда қалб ҳаётининг ўлимдан кейинги, то бизнинг танамиз қайта туғилгунга қадар оралиқдаги вақт назарда тутилади. Имонлиларнинг танаси қайта тирилганда, уларнинг қалблари осмондаги янги ҳаётни онгли равишда бошлаш учун уйқудан туради. Ўлим билан сўнгги тирилиш ўртасида асрлар ўтиши мумкин, бироқ «уйқудаги» қалб вақт ўтишини сезмайди. Шунинг учун ўлимдан осмонга бизнинг кўтарилишимиз бир лаҳзалик бўлиб кўринади.
Ортодоксал масиҳийликда қалб уйқуси ҳақидаги таълимот мавжуд эмас. Лекин масиҳийлар орасида унга эргушувчилар оз бўлса-да, лекин топилади. Қалбнинг оралиқ ҳолати тўғрисида гапириш анъанага айланган. Қалбнинг оралиқ таълимотига мувофиқ, имонлининг жони ўлим пайтида дарҳол Масиҳга кўтарилади ва то ўз танаси бутунлай қайта тирилгунча онгли равишда қувончли ҳаётдан роҳатланаверади. «Тананинг тирилиши» Ҳаворийларнинг эътиқоди рамзида Масиҳ танасининг тирилишини эмас (рамзда ҳам тасдиқланишича), балки Ҳукм кунида бизнинг таналаримизнинг тирилишини назарда тутади.
Бироқ ўлим ва тирилиш оралиғидаги вақтда нима содир бўлади? Классик нуқтаи назарга мувофиқ, ўлим пайтида имонлиларнинг руҳи дарҳол улуғланар экан. Улар камолга эришадилар ва шу лаҳзадаёқ Худонинг Шоҳлигига кириб боришади. Аммо имонлиларнинг танаси бутунлай тирилишни кутиб қабрда қолади.
Исо ёнидаги михланган жиноятчига шундай деди: «Сенга чиндан айтаманки, бугуннинг ўзида сен мен билан бирга жаннатда бўласан» (Лк. 23:43). Қалбнинг уйқуси ҳақидаги таълимотга ишонувчиларнинг таъкидлашича, Исо ўша куннинг ўзидаёқ жиноятчини жаннатда учрата олмас эди, чунки У уч кун давомида ўлик ҳолатида ётади ва шундан сўнггина Арши Аълога кўтарилади. Бироқ Масиҳ ҳақиқатдан ҳам ҳали Арши Аълога кўтарилмаганига қарамай, Унинг танаси қабрда эди, фақат У Ўз руҳини Отасига топширди. Исо ўлган пайтида Унинг руҳи, Ўзи айтиб ўтганидек, жаннатга кўтарилганлигига бизнинг ишончимиз комил. Қалб уйқуси таълимотининг тарафдорлари Муқаддас Китоб матнида битта вергул ўз жойида эмаслигини таъкидлашади. Улар юқорида келтирилган оятни қуйидагича ўқишади: «Сенга бугуннинг ўзида, чиндан айтаманки, сен Мен билан бирга жаннатда бўласан».
Вергулнинг кўчирилиши «бугуннинг ўзида» сўзлари Исо ва жиноятчининг жаннатдаги учрашувини эмас, балки уларнинг гаплашган пайтини тушуниш имконини беради. Бироқ тиниш белгисининг бундай ҳолати ниҳоятда шубҳалидир. Жиноятчи Исо қайси куни у билан гаплашаётганини жуда яхши биларди. Масиҳ «бугун» сўзини таъкидлашига умуман ҳожат йўқ эди. Хочга михланиб, ҳар бир нафас олганда чидаб бўлмас даражада азоб-уқубат чекаётган одамнинг ортиқча гап айтиши даргумондир. Тўғрироғи, Муқаддас Китобнинг оралиқ ҳолат ҳақидаги бошқа гувоҳликларига мувофиқ (қаранг: жумладан, Флп. 1:19-26 ва 2 Кор. 5:1-10), Исо жиноятчига ўша куни жаннатда учрашишни ваъда қилган.
Бизнинг ҳолатимиз ҳозиргига нисбатан ўлганимиздан кейин яхшироқ бўлади. Аммо бутунлай қайта туғилгандагичалик даражада рағбатли бўлмайди. Оралиқ ҳолатда биз Масиҳ ҳузурида англанган фароғатли ҳаёт кечиришдан лаззатланаверамиз.
Инсонни синаш ўлим билан якун топади. Бироқ унинг сўнгги қисмати ўлимигача ҳал этилган бўлади. Ўлгандан кейин тавба-тазарру қилишга имконият бўлмайди. Шунингдек, қисматни ўзгартириш мумкин бўлган поклаш жойи самода мавжуд эмас. Имонли учун ўлим — фоний ҳаёт қийинчиликларидан ва васвасаларидан зудлик билан қутулиш демакдир. Чунки у янги, бахтли ҳаётга кириб боради.
Гарчи ўлим қалбга тинчлик олиб келса ва Муқаддас Китоб кўпинча инсон ўлимини уйқу деб атаса ҳам, қалбнинг оралиқ ҳолатини унинг уйқуси ёки батамом қайта тирилишини кутишдаги онгсиз мавжудлиги деб ҳисоблаб бўлмайди.
Хулосалар
1. Қалбнинг уйқусини қалбнинг бехушлик ҳолати, деб тушуниш керак. Чунки ўлим ва бутунлай қайта тирилиш орасидаги вақтда ҳаёт тўхтаб қолади. Бундай фикр тарафдорлари ортодоксал масиҳийлик таълимотидан чекинишади.
2. Оралиқ ҳолат — бу бизнинг танасиз қалбларимиз Арши Аълода Исо билан бирга бўлган, ўлим ва таналаримизнинг қайта тирилиши ўртасидаги пайтдир.
3. Оралиқ ҳолат — бизнинг ҳозирги ҳолатимиздан аълороқдир, лекин мангулик келажагимиздагичалик гўзал эмас.
4. Ўлгандан сўнг тавба-тазарру қилишнинг имконияти бўлмайди.
Муқаддас Китобдан мулоҳаза учун олинган парчалар
Лк. 8:49-56;
Лк. 23:43;
2 Кор. 5:1-10;
Флп. 1:19-26;
1 Салон. 4:13-18.
Батамом тирилиш
Ҳар бир масиҳийни Арши Аълода қандай бўлиши масаласи ўйлантиради. Биз яхши кўрган одамларимизни, дўсту биродарларимизни таний оламизмикан? Қайта тирилган таналаримиз қандай бўлар экан, қарими ёки ёшми?
Бу саволларнинг кўпчилиги бизга сирлилигича қолади. Муқаддас Китобда бу саволга жавобнинг фақат имо-ишоралари бор, холос. Қайта тирилганимиздан кейинги ҳолатимиз қандай бўлишидан қатъий назар, у бизнинг барча орзу-умидларимиздан ҳам устунроқ бўлишини биз биламиз. Муқаддас Китобда шундай дейилган: «Кўз кўрмаган, қулоқ эшитмаган, инсон ақли бовар қилмаган нарсаларни Худо Ўзини севганларга муҳаё қилган» (1 Кор. 2:9). Павлуснинг айтишича: «Шу сингари, биз ҳозир гўё хира ойнага қарагандек кўряпмиз, лекин у вақтда юзма-юз кўражакмиз. Ҳозир мен қисман биляпман, лекин у вақтда ўзим билинганим каби билажакман» (1 Кор. 13:12).
Муқаддас Китоб бизга азизларнинг таналари тўла-тўкис қайта тирилишини эслатади. Марҳумлардан биринчи бўлиб қайта тирилган Исо Масиҳдир. Кейинчалик қолган марҳумлар ҳам қайта тирилиш иштирокчилари бўлишади.
Ўлаётган одамнинг фоний бадани ва бизга бериладиган қайта тирилган танаси ўртасида маълум бир ворислик алоқаси мавжуд. Ўлгандан сўнг бизнинг танамиз чиришга маҳкум. Ёки баъзида юз берганидек, бахтсиз ҳодисалар натижасида тана тилка-пора бўлади ёки йўқ бўлиб кетади. Тана сифат жиҳатидан ўзгариши мумкин, лекин ўз хусусиятларидан маҳрум бўлмайди.
Қайта тирилган ҳар бир тана турли жиҳатдан мукаммал бўлади. Биз ҳеч нарса йўқотмаймиз, лекин кўп нарсага эга бўламиз. Таналаримиз ўзгарганига қарамай, бизни таниб олиш осон бўлади. Худо буларни қандай амалга оширишини биз ҳозирча билмаймиз, аммо шундай бўлишини шунчаки биламиз, холос.
Бизнинг янги таналаримиз Худо Шоҳлигидаги ҳаёт шароитига ажойиб тарзда мослашган бўлади. Ҳозирда биз эга бўлган таналаримиз янги ҳаётга мутлақо ярамайди. Худо Ўз кучи билан зарур бўлган ўзгаришларни амалга оширади. Бизнинг қайта тирилган таналаримиз олдингидай инсон қиёфасида бўлишини биламиз. Биз худоларга айланиб қолмаймиз. Аммо бизнинг янги таналаримиз чиришга, касалликларга, ғам-ғуссага ёки ўлимга дучор бўлмайди. Уларда Худонинг куч-қудрати, шони ва шуҳрати акс этиб туради. Улар Масиҳнинг улуғвор танасига ўхшаш бўлади.
Солиҳнинг янги танаси руҳий ва самовий тана бўлади. У янги ҳаёт шароитига мос бўлади. Эҳтимол, у ҳам Исонинг ўзгараётган пайтидаги Унинг танаси сингари нур сочиб, порлаб турса ажаб эмас.
Хулосалар
1. Тирилгандан кейин бизнинг таналаримиз қандай бўлишини биз аниқ билмаймиз.
2. Бизнинг ҳозирги фоний баданларимиз ва қайта тирилган таналаримиз ўртасида маълум бир ворислик алоқаси мавжуд.
3. Биз Арши Аълода бир-биримизни таниб олишимиз мумкин.
4. Бизнинг янги баданимиз Арши Аълодаги ҳаётга мослашган бўлади.
Муқаддас Китобдан мулоҳаза учун олинган парчалар
Рим. 8:11;
1 Кор. 2:9;
1 Кор. 15:1-58;
Флп. 3:20-21;
1 Салон. 4:13-18.
Улуғлаш
Коллежда бутун команда билан баскетбол бўйича ўтказиладиган чемпионат олдидан мураббийимизнинг насиҳатларини тинглаган даврларим эсимга тушиб кетди. Бизни ғалабага руҳлантириш мақсадида у шундай деган: «Болалар, ўтган вақт мобайнида айнан мана шу лаҳзаларга тайёргарлик кўрдик. Энди боринглар ва ўзларингизни шон-шуҳратга бурканглар!» Биз худди шундай қилдик ҳам. Бу мусобақада биз ғолиб чиқдик ва шон-шарафга сазовор бўлдик. Аммо бундай шон-шуҳрат — ўткинчи ҳодисадир. Ҳар бир янги спорт мавсуми ва янги ўйинлар билан яна бошқатдан ғалаба учун кураш бошланади.
Бироқ бошқа, ҳақиқий ва буюк шон-шуҳрат ҳам мавжуд. Ушбу сўнмас шон-шуҳрат чуқур қониқиш келтиришга қодир. У ҳар бир солиҳни унинг руҳий саёҳати поёнида кутади. Муқаддас Китоб буни «улуғлаш» деб атайди. Улуғлаш — бу гуноҳни ювиш «олтин занжири» нинг сўнгги халқасидир. Бу ҳақда ҳаворий Павлус мана нималар деган:
Худо азалдан билган кишиларни Ўз Ўғлининг суратига айлантириш учун белгилади, токи Ўғил кўп биродарлар орасида Тўнғич бўлсин. Худо азалдан белгилаган кишиларни даъват ҳам этди, даъват этган кишиларни эса оқлади, оқлаган кишиларни эса улуғликка ҳам сазовор қилди.
Улуғлаш ҳақидаги таълимот шу ҳақда гапирадики, Масиҳнинг Иккинчи бор келиши билан ҳақиқий имонлилар — яшаётганлар ҳам, марҳумлар ҳам ўз таналарининг тўлиқ ва тўла-тўкис гуноҳларини ювиб, комилликка эришадилар. Танлаб олинганларни қутқариш ниҳоясига етказилади. Павлус Коринф жамоатига ёзгани сингари: «Бу ўткинчи баданимиз чиримайдиган, бу ўладиган вужудимиз ўлмайдиган вужудга бурканиши керак» (1 Кор. 15:53). Сўнгги душман ҳисобланмиш ўлимни ниҳоят «ғалаба ютиб юборади». Улуғлаш жараёни ўзининг поёнига етади.
Шундай қилиб, улуғлаш — бу ҳар бир имонлининг келажакка бўлган буюк умидидир. Худо барини тўғрилайди ва абадиятда ҳаммаси тўғри ва адолатли бўлади. Бироқ улуғлаш бизнинг заминий ҳаётимизда ҳам биз учун юпанч бўлади. Бу тубанлашган ва иллатли дунёда гуноҳ билан муросасиз кураш олиб борилади. Худо ҳозир ҳам Ўзининг солиҳларини келгуси шон-шуҳратга ҳозирлаш ниятида поклаётган бир пайтда, биз тасалли топамиз. Имонли маълум бир маънода улуғланган, Муқаддас Руҳ билан муҳрланган ва ҳар доимо Худо фарзанди бўлиб қолаверади.
Хулосалар
1. Улуғлаш — бизни қутқарилишга олиб борувчи йўлимизнинг сўнгги марраси.
2. Улуғлаш имонлиларнинг муқаддаслаштириш жараёнини поёнига етказади.
3. Бўлғуси шон-шуҳратнинг ваъдаси заминий ҳаётимизда бизга тасалли ва кўтаринки руҳ беради.
Муқаддас Китобдан мулоҳаза учун олинган парчалар
Юҳ. 17:13-23;
Рим. 8:29-30;
1 Кор. 15:50-54;
2 Кор. 3:18.
САККИЗИНЧИ ҚИСМ
Жамоат ва маросимлар
Ҳаворийлар
Модомики Масиҳнинг ўн икки шогирди кейинчалик Унинг ҳаворийлари бўлишган экан, одамлар кўпинча
Янги Аҳд Жамоатида ҳаворий махсус вазифани бажарган.
Шу тариқа ҳаворийлар ҳам Масиҳнинг Ўзи орқали Унинг номидан гапиришга даъват этилганлар. Ҳаворийлар ҳуқуқини рад этиш — уларни юборган Масиҳ ҳуқуқини рад этишни англатади.
Янги Аҳдда ўн икки шогирд ҳаворий сифатида хизмат қилишга чорланган. Ҳаворийлар Китоби Ишкариётлик Яҳудонинг ўлимидан кейин унинг ўрнига Жамоат Маттони танлагани ҳақида ҳикоя қилади. Шу қаторга Исо ҳаворий Павлусни ҳам қўшган, чунки унга махсус вазифа — бутпарастлар орасида олиб бориладиган ҳаворийлик мўлжалланган. Павлуснинг ҳаворийлиги анчагина баҳсларга сабаб бўлди, чунки у ҳаворийларга юкланган талабларнинг барчасига жавоб беролмас эди. Ҳаворийлар Китобига мувофиқ, ҳаворий қуйидаги талабларга жавоб бера олиши шарт бўлган: 1) у Масиҳнинг ердаги хизматлари вақтида Унга шогирдлик қилган бўлиши, 2) у Масиҳнинг тирилганига шоҳид бўлиши ва 3) бевосита Масиҳнинг Ўзи томонидан даъват этилган бўлиши керак эди. Павлус Исонинг биринчи шогирдлари қаторига кирмаган, чунки у тирилган Раббийни кўриши Масиҳнинг самога кўтарилгандан кейин содир бўлди. Павлус бршқа ҳаворийлар сингари Тирилишнинг гувоҳи бўлмаган. Бироқ Масиҳнинг Ўзи уни ҳаворийликка чорлаган. Унинг ҳаворийлик истеъдоди бошқа ҳаворийлар томонидан тасдиқланган ва унинг ҳаворий эканлигига шубҳа бўлмаган эди. Шунингдек, Худо ҳам мўъжизалар орқали Павлусга ҳаворий ва ваҳийнинг хабарчиси сифатида ҳукмронлик ва ваколат берди.
I аср охирида Жамоат оталари ўз ҳукмронликларини Масиҳ ҳаворийларидан олганликларини тан олишди. Ҳозирги Жамоатда ҳаворийлар йўқ. Чунки бизнинг замонимизда ҳеч бир одам Муқаддас Китобнинг ҳаворийларга ва уларнинг хизматларига қўйилган талабларни бажара олмайдилар. Ёки Павлус билан бўлгани каби, Масиҳнинг биринчи ҳаворийларидан ҳаворийлик қилиш ҳуқуқини олишга қодир эмас. Бугунги кунда фақат Муқаддас Китоб ҳаворийлик ҳуқуқига ва ваколатларига эгадир.
Хулосалар
1.
Шогирд = издош
Ҳаворий = элчи (вакил), у ҳуқуқ берганнинг номидан гапиришга ва хизмат қилишга даъват этилган.
2. Исо «Отанинг Ҳаворийси» бўлган.
3. Муқаддас Китобга мувофиқ қуйидагилар ҳаворий бўла олади:
а) Масиҳнинг шогирди;
б) Масиҳ тирилганига гувоҳ бўлган одам;
в) бевосита Масиҳ томонидан чорланган одам.
4. Павлуснинг ҳаворийлиги ўзига хос бўлган, у ҳаворийлик ҳуқуқи учун бошқа ҳаворийларнинг тасдиғини олишга мажбур бўлган.
5. Ҳозирги замон Жамоатида Муқаддас Китоб талабларига жавоб бера оладиган ҳаворий йўқ.
6. Бугунги кунда фақат Муқаддас Китоб ҳаворийлик ҳуқуқига ва ваколатларига эгадир.
Муқаддас Китобдан мулоҳаза учун олинган парчалар
Рим. 1:1-6;
Рим. 11:13;
1 Кор. 9:2;
1 Кор. 15:9;
Ибр. 3:1.
Жамоат
Жамоат деганда Раббийга тегишли ва Масиҳ қони билан гуноҳлари ювилган барча одамлар назарда тутилади. Шунингдек, Жамоатни таърифлаш учун бошқа образлар ва ифодалардан фойдаланилади. Масиҳ Танаси, Худо оиласи, Худо халқи, танланганлар, Масиҳ Қаллиғи, кечирилганлар йиғини, солиҳлар мулоқоти, янги Исроил Жамоат деб аталади.
Янги Аҳддаги юнонча
Мадомики, заминий Жамоат, Августин сўзи билан айтганда, «турлича Тана»ни намоён этар экан, кўриниб турадиган Жамоат билан кўринмайдиган Жамоат ўртасидаги фарқни билиш зарур. Кўриниб турадиган Жамоатда (имонга эътиқод қилувчи, сувда чўмдирилган ва аниқ бир жамоатга қатновчи одамлардан иборат) Исо айтганидай, буғдойдан ажратиш қийин бўлган бегона ўтлар ҳам доимо мавжуддир. Гарчанд Жамоат ҳақиқатдан ҳам «Муқаддас бўлса-да, унда ҳар доим нопок одамлар учраб туради. Масиҳни тилида ҳурматловчиларнинг камдан-ками Уни дилида ҳурматлайди. Мадомики, Худогина инсон қалбини била олар экан, ҳақиқий танланганлар ҳам фақат Унга аёндир. Лекин қандайдир даражада уларни биз ҳам кўришимиз мумкин. Кўринмас Жамоат равшандир ва унда Худога сир бўлган ҳеч нарса йўқ. Худонинг танлаганлари кўринмас Жамоатни кўринадиган қилишни ўз олдиларига вазифа қилиб қўйишлари лозим.
Жамоатни ягона, муқаддас, самовий ва ҳаворий деб аташади. Гарчанд Жамоат ичида турли конфессиялар мавжуд бўлса ҳам, ҳамма танланганлар ягона Раббий, ягона имон ва ягона чўмдириш орқали бирлаштирилган. Жамоат муқаддасдир, чунки уни Худонинг Ўзи мунаввар қилган ва унда Муқаддас Руҳ яшайди. Жамоат шунинг учун ҳам самовий деб аталадики, у бутун ер юзида тарқалган, дунёдаги барча халқларнинг вакиллари унинг аъзоларидир. Жамоат ҳаворий жамоати ҳисобланади, чунки унинг асосида Муқаддас Китобда акс этган ҳаворийлик таълимоти ётади.
Ҳар бир масиҳийнинг бурчи ва фахрли ҳуқуқи Масиҳ Жамоатига қўшилишдан иборатдир. Бизнинг муқаддас мажбуриятимиз шундан иборатки, биргаликда Худога хизмат қилишда иштирок этиб, солиҳларнинг йиғилишларига жиддий эътибор бериш ва жамоат интизомини қўллаб-қувватлашдир. Шунингде,к Масиҳ ҳақида фаол гувоҳлик бериш каби йўллар билан Жамоат вазифаларининг бажарилишига ёрдам беришдир.
Жамоат — бу нафақат ташкилот, балки организмдир. У тирик қисмлардан, ёки аъзолардан иборатдир. Шунинг учун ҳам у Масиҳ Танаси деб аталади. У ҳам худди инсон организми сингари бир-бирига боғлиқ бўлган қисмларнинг ўзаро таъсири воситасида биргаликда хизмат қилади. Демак, Жамоат ўзида хилма-хилликнинг бирлигини намоён қилади. Ягона «Бошлиқ» — Исо Масиҳ бошқараётган Тана кўплаб аъзога эга. Аъзоларнинг ҳар бири бутун Тананинг муваффақиятли ишлаши учун Худо томонидан берилган руҳий инъомлар ва қобилиятларга эгадир.
Хулосалар
1. Жамоат Раббийга тегишли бўлган одамлардан иборатдир.
2. Муқаддас Китобда «жамоат» сифатида таржима қилинган юнонча
3. Заминий Жамоат — бу доимо имонлилар ва имонсизлардан ташкил топган хилма-хил Танадир.
4. Кўринмас Жамоат фақат Худога кўринади.
5. Жамоатни ягона, муқаддас, самовий ва ҳаворий жамоати деб аташади.
6. Жамоат — бу инсоннинг танасига ўхшаш организмдир.
Муқаддас Китобдан мулоҳаза учун олинган парчалар
Мат. 13:24-43;
1 Кор. 12:12-14;
Эф. 2:19-22;
Эф. 4:1-6;
Кол. 1:18;
Ваҳ. 7:9-10.
Ҳақиқий Жамоатнинг белгилари
Гарчанд дунёда ўзларини жамоатлар деб атовчи ташкилотлар беҳисоб бўлиб, шу ташкилотлар сингари айрим шахслар ҳам муртад бўлиши мумкин экан, мавжуд ҳақиқий Жамоатни ажратиб турувчи белгиларни билиш жуда зарурдир. Ҳеч бир жамоат хато ёки гуноҳ қилишдан ҳоли эмас. Фақат осмондаги жамоатгина мукаммалдир. Бироқ барча ташкилотлар гирифтор бўлган муртадлик ва тубанлик ўртасида сезиларли фарқ мавжуд. Шунинг учун таълимотнинг софлигини сақлаб қолиш ва Худо халқини ҳимоя қилиш ниятида Жамоатларнинг ҳақиқий белгиларини билиш жуда муҳим.
Анъанавий ҳақиқий Жамоат қуйидаги белгилар билан характерланади: 1) Худо Каломини тўғри тарғиб қилиш; 2) маросимларни Масиҳ белгилаган қонун-қоидаларга тўла риоя қилган ҳолда ўтказиш ва 3) жамоат тартиб-интизомига тўла риоя қилишдир.
1)
2)
3)
Масиҳийлар фақатгина руҳ бўлинишига эрк беришнинг хавфли эканлигини билиб қолмасликлари, фақат баҳс ва жанжаллардан қочишни кўзламасликлари керак. Улар шунингдек, имонини сотган муртадлардан узоқлашиш ҳақидаги ўз мажбуриятларини ҳам билишлари керак. Ҳар бир ҳақиқий Жамоат ўзининг ҳақиқийлигини у ёки бу даражада намоён қила билиши лозим. Жамоатнинг такомиллашиб бориши — бу туганмас жараёндир. Биз Муқаддас Китобнинг Худо Каломини тарғиб этиш тўғрисидаги даъватига садоқатимизни сақлашимиз зарур. Турли маросимларни амалга оширишимиз ва жамоат интизомини қўллаб-кувватлашимиз лозим.
Хулосалар
1. Ҳақиқий Жамоат уни сохта ёки муртадлик жамоатидан фарқлаб турувчи характерли белгиларга эга бўлади.
2. Ҳақиқий Жамоат албатта Масиҳ Инжилини тарғиб қилади.
3. Маросимларни тўғри амалга ошириш ҳам ҳақиқий Жамоатнинг белгисидир.
4. Жамоат бидъат ва гуноҳга қарши туриш учун қаттиқ интизомга риоя қилишга мажбурдир.
5. Жамоат Худо Каломига мувофиқ равишда ҳамиша такомиллашиб боришга эҳтиёж сезади.
Муқаддас Китобдан мулоҳаза учун олинган парчалар
Мат. 18:15-17;
Рим. 11:13-24;
1 Кор. 1:10-31;
Эф. 1:22-23;
1 Бут. 2:9-10.
Жамоатдан четлаштириш
Масиҳ Жамоатидан четлаштирилиш даҳшатли ҳодисадир. Шундай бўлишига қарамай, ягона бир гуноҳ мавжудки, унга йўл қўйган ҳар бир киши Масиҳ Танасидан четлаштирилишга лойиқдир. Бу
Четлаштириш — Жамоатда таъсир ўтказишнинг энг сўнгги чораси. У тавба қилмаган гуноҳкорни имонлилар йиғинидан четлаштиришни келтириб чиқаради. Бу чорани қўллаш Исонинг «боғланиш ва ечилиш» ҳақидаги таълимоти билан оқланган (қаранг: Мат. 16:19; 18:15-20; Юҳ. 20:23). Жамоат интизомини кузатиб бориш масъулияти Жамоатнинг ўзига юкланган. Матто баён этган Муқаддас Хушхабарда (18-боб) одамни Жамоатдан четлаштиришдан олдин босиб ўтиш шарт бўлган уч босқич санаб ўтилган. Дастлаб гуноҳкорнинг айбини юзма-юз гаплашиб, кўрсатиш лозим. Бу ҳам ёрдам бермаса, уни икки ёки уч шоҳиднинг гувоҳлиги билан фош этиш керак. Фош этувчи хато қилмаётганлигига ва айбланувчига туҳмат ёғдирмаётганлигига гувоҳлар ишонч ҳосил қилишлари зарур. Шундан кейин гуноҳкор бутун жамоат олдида ҳозир бўлиши керак. Агар имонлилар Жамоатига ҳам қулоқ солмаса, унда Жамоат интизом бузувчи билан ҳар қандай мулоқот қилишга чек қўйиши керак.
Шуни ҳам таъкидлаш керакки, бирор кимсани Жамоатдан четлатиш мутлақо ўч олиш мақсадида қилинмаслиги лозим. Четлатишга қадар амалга оширилган бу уч босқич — тавба қилмаган гуноҳкорни Жамоат бағрига қайтариш мақсадида таъсир кўрсатиш усули ҳисобланади. Четлаштириш пайтида айбдор томон иблиснинг ихтиёрига топширилади. Бундай жазонинг мақсади — айбдорни жазолаш эмас, балки уни ўз гуноҳини тан олиб, тушуниш ҳолатига келтиришдир. Жан Кальвиннинг таъкидлашича, Жамоат интизомини сақлаш усуллари — бу унинг тартиб-интизомини, бирлигини ва оқилона таълимини, «Жамоатни асровчи қўшимча аъло даражадаги ёрдамчи воситаларнинг мавжудлиги»ни англатади.[49]
Вестминстерлик имон-эътиқодида четлаштириш учун беш сабаб санаб ўтилган:
Жамоатнинг таъсир этиш чоралари биродарларимизни тўғри йўлга солиши ва келгусида ҳам қилинажак жиноятлардан асраб қолиши учун; борлиқни бузиши мумкин бўлган ифлос ачитқидан поклаши учун; Масиҳнинг шаънини ҳимоя қилиши, муқаддас Инжилга эътиқод қилиши, агар Худонинг аҳди ва аҳд тасдиғи ўта қайсар ва ашаддий худобезорилар томонидан оёқ ости қилинадиган бўлса, Унинг ғазаби Жамоатга адолатли равишда ёғилишининг олдини олиши учундир[50].
Бу рўйхатни, муҳим сабабларни инобатга олган ҳолда, иккитагача қисқартириш мумкин: гуноҳкорнинг қалби борасидаги ғамхўрлик ва Жамоатнинг соғломлиги ҳақидаги ғамхўрлик.
Масиҳ Жамоатда тартиб-интизом сақланишини амр этган, шу сабабли бу масалага катта эътибор билан муносабатда бўлиш зарур. Шу тариқа Жамоат иккита жиддий хато қилиши мумкин. Жумладан, у заифлик қилиб, имонга иснод келтираётганларни жазоламаслиги мумкин, ёки бўлмаса, айбдорларга нисбатан Худонинг бизга амр этган меҳр-шафқатини кўрсатиш ўрнига, ўта қаҳр-ғазабли муносабатда бўлади.
Жамоат интизомини сақлашга оид чораларни унчалик жиддий ҳисобланмаган, айрим ҳолларда йўл қўйилган арзимас тартибсизликларга нисбатан қўллаш маъқул эмас. Майдагаплик (бачканалик) Худо халқига катта зиён етказиши мумкин. Биз бир-биримизга сабр-тоқат билан муносабатда бўлишга даъват этилганмиз, зеро Худо бизга нисбатан ниҳоятда сабр-тоқатлидир. Калом бизни «кўплаб айбларни беркитадиган» меҳр-муҳаббатга даъват этади.
Хулосалар
1. Четлаштириш — Жамоатда таъсир кўрсатишнинг энг сўнгги чораси.
2. Тавба-тазаррудан воз кечиш — Жамоатдан четлатишга олиб келадиган ягона гуноҳдир.
3. Масиҳ гуноҳкор биродарларга нисбатан қандай муносабатда бўлишни Жамоатга ўргатади.
4. Четлаштиришнинг мақсади — гуноҳкорни Жамоат бағрига қайтариш ва Жамоатни ҳимоя қилишдан иборатдир.
5. Жамоатда интизом сақлаш чоралари жуда юмшоқ ёки ўта қаттиқ бўлмаслиги керак.
6. Масиҳийлар бир-бирларига меҳр-муҳаббат ва сабр-тоқат билан муносабатда бўлишлари керак.
Муқаддас Китобдан мулоҳаза учун олинган парчалар
Мат. 7:1-5;
1 Кор. 5;
1 Кор. 11:27-32;
1 Тим. 5:19-20;
1 Бут. 4:8.
Маросимлар
Рим-католик жамоати еттита маросимни жорий қилган. Булар сувда имон келтириш, конфирмация (16 ёшга тўлган йигит ва қизларни жамоатга жалб этиш), Раббийнинг Оқшом зиёфати, тавба-тазарру, никоҳ, руҳонийлик ва муқаддас мой суртиш. Протестантлик икки маросим билан чекланган: сувда имон келтириш ва Раббий Оқшом зиёфати. Гарчи протестантлар бошқа урф-одатларни, масалан, никоҳни махсус урф-одат сифатида тан олишса-да, маросим деб юқорида таъкидлаб ўтилган икки маросим даражасида қабул қилишмайди. Маросим қуйидагиларга бўлинади: 1) бевосита Масиҳ томонидан ўрнатилган маросимлар; 2) ўз моҳиятига кўра жуда муҳим бўлган маросимлар; 3) абадий маросимлар; 4) эътиқод билан қабул қилинган ва имонлиларни жамоатга жалб этишга, фикрини ойдинлаштиришга ва гавдалантиришга қаратилган маросимлар.
Маросимлар — бу Худонинг ваъдасини олиб келувчи ва тасдиқловчи ҳузур-ҳаловатнинг реал воситасидир. Уларнинг кучи кўринувчанлик элементларида эмас, балки уларни Ўзининг аломатлари қилиб олган Худодир. Уларнинг кучи одамлар амалга ошираётган имонга ёки унинг сифатига боғлиқ эмас, балки фақат Худо Ўзлигининг яхлитлигига (бир бутунлигига) ва поклигига боғлиқдир.
Маросимлар — бу нооғзаки (невербальный; вербальный-оғзаки, имзосиз) мулоқот шаклларидир. Улар ҳеч қачон Худо Каломига таянмасдан бажаришга мўлжалланмаган. Маросимлар Худо Каломини тасдиқлайди, бинобарин, маросимларни амалга ошириш ва Каломни тарғиб қилиш аҳиллик билан, қўлни-қўлга бериб амалга оширилади.
Ҳеч ким маросимлар туфайли нажот топмайди. Инсон қутқарилишни Масиҳга бўлган имони орқали олади. Бироқ имон бор жойда ҳеч қачон маросимларга бепарво муносабатда бўлмайди. Бу Худога эътиқод қилишнинг ва масиҳийча ҳаёт тарзи шаклланишининг муҳим қисмидир.
Гарчи маросимлар қандайдир ташқи шаклга ёки тартибга риоя қилишни мўлжалламаса-да, уларга юзаки, қуруқ расмиятчилик билан муносабатда бўлмаслик керак. Улар ҳақиқатдан ҳам ҳеч нарсага арзимайдиган урф-одатларга айланиб кетиши мумкин, бироқ уларни сира ҳам инкор этиш мумкин эмас. Ҳа, бу урф-одатлар, лекин Худо ўрнатган урф-одатлардир. Шунинг учун ҳам уларни қувонч ва иззат-ҳурмат билан бажариш керак.
Хулосалар
1. Маросимлар — бу Худо ҳузур-ҳаловатининг имонлилар учун белгилаган кўзга кўринарли иноятидир.
2. Рим-католик жамоати еттита маросимни тан олади; айни пайтда протестантларнинг кўпчилиги фақат иккитасини амалга оширади: сувда имон келтириш ва Раббийнинг Оқшом зиёфати.
3. Маросимлар нималарни англатишини тўғридан-тўғри ифодалаб беролмайди. Маросимлар моҳияти имон орқали қабул қилинади.
4. Маросимлар — бу бемаъни урф-одатлар эмас, уларни Масиҳнинг Ўзи ўрнатган.
5. Маросимлар Каломни тарғиб этиш билан қўшиб олиб борилади.
Муқаддас Китобдан мулоҳаза учун олинган парчалар
Мат. 28:19-20;
Ҳавор. 2:40-47;
Рим. 6:1-4;
1 Кор. 11:23-34;
Гал. 3:26-29.
Сувда имон келтириш
Сувда имон келтириш — бу янги аҳднинг белгисидир. Бу аломатни Худо Ўз танлаганларига муҳрлаб беради, шу билан бирга, танланганлар Худо билан ҳузур-ҳаловат аҳдига кирганларини кўрсатади.
Сувда имон келтириш бир неча маънога эга. Биринчи навбатда, бу гуноҳларимизнинг кечирилиши ва покланишимизнинг белгисидир. Сувда имон келтириш, шунингдек, одамнинг Муқаддас Руҳ туфайли қайта туғилганини, Масиҳ билан ўлиб кўмилганини, Исо Масиҳ шарофати билан қайта тирилганини, эндиликда эса унда Муқаддас Руҳ яшаётганлигини ва у Муқаддас Руҳ билан покланган бўлиб, Худонинг хонадонига қабул қилинганлигини англатади.
Сувда имон келтиришни Масиҳ жорий қилган ва у Ота, Ўғил ва Муқаддас Руҳ номидан амалга оширилади. Сувда имон келтиришнинг кўриниш белгиси у билдираётган воқеликни автоматик ёки сирли равишда англатмайди. Масалан, сувда имон келтириш қайта туғилишдан далолат берганига қарамай, у инсонга юқоридан туғилишни автоматик тарзда инъом қила олмайди. Сувда имон келтиришнинг кучи сувда эмас, балки Худонинг қудратидадир.
Унга ишора қилган бу сирлилик сувда имон келтиришдан кейин ёки унгача содир бўлиши мумкин. Эски Аҳдда Худо билан ҳузур-ҳаловат аҳдига кирганликнинг белгиси суннатдир. Булардан ташқари, суннат имоннинг тасдиғи ҳам бўлган. Катта ёшдаги одамлар, масалан, Иброҳим, ҳали суннат бўлмасдан олдин, имони туфайлигина Худо олдида оқланди. Сўнг имоннинг муҳри ўлароқ суннат белгисини қабул қилди. Лекин имонлиларнинг болаларида суннат қилиш уларнинг имони белгиси бўлади. Мисол тариқасида Исҳоқни келтириш мумкин. Шундай қилиб, Янги Аҳдга мувофиқ, ислоҳотчи илоҳиётчиларнинг талабларига кўра, катта ёшдаги одамлар имони туфайли оқлангандан сўнг, сувда имон келтиришлари керак, ёш болалар эса ўз имонига иқрор бўлиб оқланмасларидан олдин сувда чўмдирилиб имонга киритилади.
Сувда имон келтириш чўмдирилишни талаб этади. Сувда имонга киритиш амри сувда чўмдирилишни, ёки сувга боши билан шўнғишни, ёхуд устидан сув сепиш йўли билан бажарилади. «Имонга киритиш» деб таржима қилинган юнонча сўз учала имконияти бор ҳаракатларни англатади.
Сувда имон келтиришнинг таъсирчанлиги уни амалга ошираётган хизматчининг фазилатига ёки обрў-эътиборига, ёхуд имонга киритилаётган одамнинг фазилатига боғлиқ эмас. Сувда имон келтириш — бу Масиҳга ишонган ҳар бир одамни Худо қутқаришига берган ваъдасининг белгисидир. Ҳолбуки, бу Худонинг ваъдаси экан, унинг таъсирчанлиги Худонинг Ўзига асосланганлигини билдиради.
Мадомики, сувда имон келтириш Худо ваъдасининг белгиси экан, уни одамда бир маротабагина ўтказиш мумкин. Сувда яна қайта имонга киритилиш Худо ваъдасининг ҳақиқийлигига ва тўғрилигига соя солади. Албатта, икки ёки уч маротаба сувда имон келтираётган одамлар Худонинг ҳақлигига ва содиқлигига шубҳа туғдиришга интилмайдилар, бироқ уларнинг бундай хатти-ҳаракатларининг ўзи шубҳа уйғотади. Лекин барибир, ҳар бир масиҳий сувда имон келтириши керак. Бу бемаъни урф-одат эмас, балки Раббимиз ўрнатган маросимдир.
Хулосалар
1. Сувда имон келтириш — Янги Аҳднинг белгисидир.
2. Сувда имон келтириш бир неча маънога эга.
3. Сувда имон келтиришни Масиҳ жорий қилган ва у Ота, Ўғил ва Муқаддас Руҳ номидан амалга ошири ади.
4. Сувда имон келтириш автоматик тарзда одамга юқоридан туғилишни инъом қила олмайди.
5. Сувда имон келтиришни сувга чўмиш, ёки боши билан шўнғитиш, ёхуд устига сув сепиш йўли билан амалга ошириш мумкин.
6. Сувда имон келтиришнинг таъсирчанлиги Худо ваъдасининг тўғрилигига ва самимийлигига асосланади. Ва бу маросимни инсон фақат бир маротаба бажаради.
Муқаддас Китобдан мулоҳаза учун олинган парчалар
Рим. 4:11-12;
Рим. 6:3-4;
1 Кор. 12:12-14;
Кол. 2:11-15;
Тит. 3:3-7.
Чақалоқларни сувда имонга киритиш
Чақалоқларни сувда имонга киритиш Жамоатнинг бутун тарихи давомида кўпчилик масиҳийлар томонидан амалга оширилиб келинган. Бироқ турли деноминациядаги (номини ўзгартирган) тақводор масиҳийлар чақалоқларни сувда имонга киритишнинг тўғрилигига кўпинча шубҳа билан қарашади. Чақалоқларни сувда имонга киритиш борасидаги шубҳа-гумонлар бир неча жиҳатларга асосланган. Янги Аҳдда чақалоқларни сувда имонга киритиш тўғрисида аниқ амр йўқ, шу билан бирга, тақиқлаш ҳам йўқ. Баҳс ва мунозаралар асосан сувда имонга киритиш масаласининг аҳамияти ва эски ёки қадимги ҳамда Янги Аҳд ўртасидаги ворислик даражаси бўйича олиб борилади.
Чақалоқларни сувда имонга киритиш рақибларининг энг асосий далили шундан иборатки, сувда имонга киритиш маросими Жамоат аъзоларида амалга оширилади, Жамоат эса — бу имонлиларнинг бирлашмасидир. Чақалоқлар ўз имонларини тасдиқлай олмас эканлар, уларни сувда имонга киритмаслик керак. Шунингдек, Янги Аҳдда қайд этилган барча сувда имонга киритилган ҳолларда бирорта ҳам сувда имонга киритилган чақалоқнинг йўқлиги далилини ҳам таъкидлаш лозим. Навбатдаги далил сифатида қуйидагича тезис қўлланган: Эски Аҳд қон-қариндошчилик асосида қутқарилишни кафолатлаб бермаган бўлса-да, шунга қарамай, Исроил халқи билан тузилган маълум этник чекланишларни назарда тутган. Суннат қилиш белгиси бўлган аҳд авлоддан-авлодга, наслдан-наслга ўтиб келган. Бироқ Янги Аҳд олдинги аҳддан тубдан фарқ қилади, чунки юқорида айтиб ўтилган чекланишларга эга эмас ва имонлиларнинг бирлашмасига, шунингдек, нояҳудийларнинг киришига имкон беради. Иккала аҳд ўртасидаги ворислик алоқасини узилганлигини кўрсатувчи бу жиҳат сувда имонга киритишни суннатдан ажратиб туради.
Бошқа томондан, чақалоқларни сувда имонга киритиш тарафдорлари бу маросимнинг суннат қилиш маросими билан ўхшашлигини таъкидлайдилар. Гарчанд суннат қилиш ва сувда имонга киритиш бир хил бўлмаса-да, уларда кўплаб ўхшашликлар мавжуд. Уларнинг иккиси ҳам аҳд белгисидир ва иккиси ҳам имон аломатларидир. Иброҳим кексайганда суннат қилинган. Иброҳим ҳали суннат бўлмасдан, имони туфайлигина Худо олдида оқланган. Бошқа томондан, Иброҳимнинг ўғли Исҳоқ ҳали имонга келмасдан олдин аҳд белгисини олган. Исҳоқ суннат қилингани туфайли (барча чақалоқлар суннат қилингани сингари) аҳд белгисига эга бўлди.
Шу нарса ҳам муҳимки, Эски Аҳдда ҳали имоннинг ўзи пайдо бўлмасдан,
Шуни ҳам таъкидлаш лозимки, Янги Аҳддаги сувда имонга киритиш ҳақидаги баёнларда илгари Худога ишонмаган катта ёшдаги одамлар ҳақида сўз юритилган. Бу масиҳийларнинг биринчи авлоди бўлган. Ҳар доимгидек катта одамлар имонга мурожаат қилган пайтда (чунки уларнинг ота-оналари ўз болаларининг кичкиналигида имонсиз бўлишган), имон белгиси ҳисобланган сувда имонга киритишдан олдин ўз имонларига иқрор бўлишлари лозим эди.
Янги Аҳддаги сувда имонга киритиш ҳолатларининг тахминан тўртдан бир қисмида гап оила аъзоларининг бари сувда чўмдирилиб, имон келтириши ҳақида боради. Бу сувда имонга кираётганлар орасида чақалоқлар ҳам борлигини таъкидлашнинг эҳтимоли бўлмаса-да, ҳар ҳолда борлигига тахмин қилишга имкон беради. Янги Аҳд чақалоқларни аҳддан истисно қилмас экан (ва улар бир неча минг йиллар давомида, то аҳд белгиси суннат ҳисобланмагунча аҳдда иштирок этишган), дастлабки Жамоатда чақалоқлар ҳам аҳд белгисини олишган, деб тахмин қилиш табиий.
Тарих қуйидагича тахминни тасдиқлайди. Чақалоқларни сувда имонга киритишнинг дастлабки эсга олиниши тахминан милоднинг II асри ўрталарига тўғри келади. Шуни таъкидлаш лозимки, бу гувоҳликдан чақалоқларни сувда имонга киритиш Жамоатнинг оммавий тажрибаси бўлган, деган тахмин келиб чиқади. Борди-ю дастлабки Жамоатда чақалоқлар сувда имонга киритилмаган бўлса, унда қандай қилиб ортодоксалликдан[51] «четга оғиш» шунчалик тез ва кенг тарқалиб кетиши мумкин? Қолаверса, бу тажриба шунчалик тез тарқалишига қарамай, бизгача етиб келган ўша даврнинг адабиётларида шу масалага доир бўлган баҳс ва мунозаралар тўғрисида ҳеч қандай эслатмалар мавжуд эмас.
Умуман олганда, янги аҳдда эскисига қараганда чеклашлар анчагина кам. Бироқ чақалоқларни сувда имонга киритишнинг тўғрилигига даъват этувчиларнинг ўзлари Муқаддас Китобда болаларни сувда имонга киритилмаслик тўғрисида аниқ тақиқ йўқлигига қарамай, унга қўшимча чеклашлар киритишади.
Хулосалар
1. Янги Аҳдда чақалоқларни сувда имонга киритиш амри йўқ, шунингдек, таъқиқлаш ҳам йўқ.
2. Чақалоқларни сувда имонга киритиш рақиблари Эски ва Янги Аҳд ўртасидаги фарқни, шунингдек, сувда имонга киритиш имон белгиси эканлигини кўрсатишади.
3. Чақалоқларни сувда имонга киритиш тарафдорлари суннат қилиш ва сувда имонга киритиш ўртасидаги ворислик алоқасини имон белгилари сифатида таъкидлайдилар.
4. Янги Аҳдда қайд этилган кўпгина ҳолларда сувда имон келтириш чақалоқлигида амалга ошмаган имонга келганларнинг дастлабки авлоди ҳақида сўз юритилади.
5. Янги Аҳддаги сувда имонга киритиш ҳақидаги ҳикоялар «уй ичи» билан сувда имонга киритиш ҳоллари тўғрисида, яъни уларнинг ичида ёш болалар ва чақалоқлар ҳам бор бўлган бутун оиланинг имонга кириши тўғрисидаги вазиятлар эсга олинади.
6. Жамоат тарихи милоднинг II асрида чақалоқларни сувда имонга киритиши бўйича қабул қилинган оммавий русм одат бўлиб қолган қоидалар ҳақида гувоҳлик беради.
Муқаддас Китобдан мулоҳаза учун олинган парчалар
Ибт. 17:1-14;
Ҳавор. 2:38-39;
Ҳавор. 16:25-34.
Раббийнинг Қутлуғ зиёфати
Маросим жараёнида нон ва шароб Масиҳнинг чинакам Танаси ҳамда Қонига айланиб, моҳиятини ўзгартиради. Аммо Мартин Лютер католикларнинг бу ўзгариш (трассубстанция) ақидасини қабул қилмади. Лютер бундай ақидага зарурат сезмаган. Унинг таъкидлашича, Масиҳнинг иштироки шароб ва ноннинг
Бироқ шу нарса равшанки, Лютер Раббийнинг Қутлуғ зиёфатида Масиҳнинг ҳақиқатдан ҳам жисмоний ва моҳиятан мавжудлигини қаттиқ туриб талаб қилган. Ўз нуқтаи назарининг исботи тариқасида Лютер мисол қилиб кўпинча бу маросимнинг жорий бўлишида Исонинг қуйидаги сўзларини келтиради: «Бу Менинг Танам бўлади». Лютер Исонинг бу сўзларининг кўчма маъносини ёки тасвирий равишдаги изоҳини назарда тутмаган. Ҳамма жойда мавжудликнинг илоҳий хусусияти Исонинг инсоний табиатига ўтган, деган таълимот бор эди. Бу таълимот бўйича, Исонинг Танаси ва Қони бир пайтнинг ўзида бир неча жойда иштирок этиши мумкин эди. Лютер ҳам ўша хусусиятларнинг ўтказилиши тўғрисидаги таълимотни қабул қилди.
Цвингли ва бошқа олимларнинг тасдиқлашича, Исонинг «бу Менинг Танам бўлади» деган сўзлари аслида «бу Менинг Танамни
Бошқа томондан, Жан Кальвин Католик жамоати ва Лютер билан қилган баҳсларида Раббийнинг Қутлуғ зиёфатидаги Масиҳнинг «асил» иштироки ҳақидаги нуқтаи назарга рози бўлмаган. Шундай бўлса-да, бироқ у Қутлуғ зиёфатни фақат Масиҳ ўлимини эслаш маросимига айлантирган анабаптистларга қарши чиққан ва Зиёфатда Масиҳнинг «аслан» мавжудлиги ҳақидаги фикрда қатъий турган.
Бир қарашда бу Кальвиннинг ошкора ўзига-ўзи қарши чиқаётганлигини кўрсатиши мумкин. Аммо чуқурроқ ўрганилганда, Кальвин
Кальвин Масиҳнинг илоҳий табиати хусусиятини Унинг инсоний табиатига ўтказиш ғоясини рад этган. Уни Масиҳнинг икки табиатини
Масиҳ-Одам ҳозирги вақтда осмонда яшаяпти. Унинг инсоний табиати илоҳий табиати билан мутлақ биргаликда қолади. Гарчи Унинг инсоний табиати бир ерда бўлса ҳам, Масиҳнинг
Кальвин таълимотига кўра, Масиҳнинг Танаси ва Қони осмонда бўлса ҳам, бироқ Исонинг ҳамма жойда мавжудлигининг илоҳий табиатига мувофиқ, улар руҳан биз билан «биргадир»[52]. Масиҳнинг илоҳий табиати қаерда бор бўлса, ўша ерда Унинг Ўзи ҳам мавжуддир. Бу нуқтаи назар Масиҳнинг Ўзи осмонга чиқиб кетган бўлса ҳам, аммо дунёнинг охиригача У биз билан бирга бўлиши ҳақидаги Унинг таълимотига мос келади. Раббийнинг Қутлуғ зиёфатида Масиҳ билан учрашганимизда, биз У билан мулоқотда бўламиз. Масиҳ ва Унинг илоҳий табиати тўғрисида суҳбатлашар эканмиз, биз шунингдек, мистик ва ақлга сиғмайдиган даражада Унинг инсоний табиати билан мулоқотга киришамиз, чунки Масиҳнинг илоҳий табиати Унинг инсоний табиати билан чамбарчас боғлиқдир. Илоҳий табиат бизни юксакдаги Масиҳ ҳузурига олиб чиқади ва Раббийнинг Қутлуғ зиёфатида биз самонинг таъсирини ҳис этамиз.
Хулосалар
1. Лютернинг таълимотига мувофиқ, Масиҳнинг Тана ва Қонининг моҳияти нон ва шаробга алоқадор бўлган моддий мавжудлик билан бирга иштирок этади.
2. Цвингли таълимотига биноан, Раббийнинг Қутлуғ зиёфати — бу Масиҳ ўлимини хотирлашдир.
3. Кальвин Раббийнинг Қутлуғ зиёфатида Масиҳнинг жисмонан иштирокини рад этади, аммо Унинг ҳақиқий иштирокини тан олган.
4. Масиҳ Одам осмонда бўлса ҳам, Унинг илоҳий табиати ҳамма жойда мавжуд.
Муқаддас Китобдан мулоҳаза учун олинган парчалар
Мат. 26:26-29;
1 Кор. 10:13-17;
1 Кор. 11:23-34.
Ўзгариш
Жамоат ҳаётида Раббийнинг Қутлуғ зиёфатини амалга оширишдан ортиқроқ тантаналироқ ёки муқаддасроқ пайт бўлмаса керак. Бу муқаддас мулоқот (причащение) деб номланади, чунки ушбу маросим пайтида Исо ва Унинг халқи ўртасида махсус мулоқот бўлиб ўтади. Бу пайтда Исо ажойиб тарзда биз билан бирга бўлади.
Масала қуйидагидан иборат: Раббийнинг Қутлуғ зиёфатида Масиҳ қандай қилиб биз билан бирга бўлади? Мана шу масала масиҳийлар ўртасида тугамас баҳслар мавзуига айланган. Бу мавзу нафақат протестантлар ва католикларнинг, балки Ислоҳотнинг таниқли ва кўзга кўринган арбоблари — Лютер, Кальвин ва Цвинглилар ўртасида, гарчи ўзаро битимга келишолмаса ҳам, мунозараларнинг асосий сабабчиси бўлиб келмоқда.
Рим-католик жамоати ўзгариш ақидасига ишонади.
Ушбу мўъжизани тушуниш учун, Аристотелнинг фалсафасидан баъзи нарсаларни билишимиз даркор. Содда қилиб айтганда, Аристотель ҳар бир объект
Аристотелнинг таълимотига кўра, объект ва унинг ташқи белгилари ўртасида узлуксиз алоқа мавжуд. Эман дарахти, масалан, ҳар доим ҳам ички моҳиятига, ҳам ташқи шаклига эга. Бирор нарса бир объектнинг субстанциясига, ёки ички моҳиятига ва бошқа объектнинг ташқи шаклига эга бўлиши учун мўъжиза юз бериши керак.
Ўзгариш мўъжизаси худди мана шудир. Нон ва шаробнинг моҳияти Масиҳ Танаси ҳамда Қони моҳиятига айланиши билан ўзгаради, аммо айни пайтда нон ва шаробнинг ташқи хусусиятлари ўзгаришсиз қолаверади. Шунинг учун ёғ суртиш жараёнида биз Масиҳнинг Тана ва Қонининг моҳиятига, тана ва қоннинг ташқи белгиларисиз, нон ва шаробнинг моҳиятисиз нон ва шаробнинг ташқи белгиларига эга бўламиз.
Мўъжиза содир бўлишидан олдин биз нон ва шаробнинг моҳиятига ҳамда ташқи белгиларига эга бўламиз.
Мўъжиза содир бўлгандан кейин бизнинг олдимизда Масиҳ Тана ва Қонининг моҳияти нон ҳамда шаробнинг ташқи белгилари билан намоён бўлади.
Исонинг инсоний табиатига тааллуқли ўзгариш масаласи анчагина баҳсларга сабаб бўлди. Тана ва қон Исонинг илоҳий табиатига эмас, балки инсоний табиатига хос бўлган. Модомики, ёғ суртиш дунёнинг турли бурчакларида бир вақтнинг ўзида амалга оширилар экан, қандай қилиб Масиҳнинг инсоний табиатидаги элементлар (Унинг Танаси ва Қони) бир пайтнинг ўзида бир неча жойда иштирок этиши мумкин, деган савол пайдо бўлади. Бир неча жойда иштирок этиш, яъни ҳамма ерда ҳозиру нозирлик одамга эмас, Худога хос бўлган хусусиятдир. Исонинг инсоний табиати бир пайтнинг ўзида бир неча жойда иштирок этиши учун, уни илоҳийлаштириш керак бўлади. Лютер, Рим-католик жамоати сингари қуйидагиларни ўргатган: Масиҳнинг (бир пайтнинг ўзида ҳамма ерда иштирок этишига эга бўлган) илоҳий табиати бу қобилиятни Унинг инсоний табиатига беради. Шундай бўлгач, инсоний табиат, гарчи бир жойга боғлиқ бўлса-да, бир пайтнинг ўзида бир неча жойда иштирок этиши мумкин.
Бироқ бошқа илоҳиётчилар сингари, Кальвин учун илоҳий табиатнинг атрибутларини инсоний табиатга бериш ғояси Халкидон соборининг (451 й.) қарорларини бузиш ҳисобланади. Халкидон соборининг эълон қилишича, Масиҳнинг икки — инсоний ва илоҳий табиати силжимаган, ўзгартирилмаган, бўлинмаган ҳолатда алоқада бўлади ва табиатларнинг
Хулосалар
1.
2.
3. Ўзгариш амалга ошиши учун Масиҳнинг инсоний табиати Унинг илоҳий табиатининг атрибутларига эга бўлиши ва Унинг Тана ҳамда Қони бир пайтнинг ўзида бир неча жойда иштирок этиши лозим.
4. Кальвин ўзгариш ҳақидаги ақидани Халкидон соборининг қарорини бузиш, деган маънода тан олмаган.
Муқаддас Китобдан мулоҳаза учун олинган парчалар
Мк. 14:22-25;
1 Кор. 11:23-6.
Дам олиш куни
Шанбанинг муқаддаслиги яратилишда белгиланган. Худо олти кун давомида ҳамма ишларини битириб бўлди ва еттинчи куни Ўзига дам берди. Худо еттинчи куни барча яратиш ишларидан тингани учун, бу кунни муборак қилди ва бошқа кунлардан ажратди. Шанба кунини У муқаддас деб эълон қилди. Дам олиш кунига тўғри риоя қилиш ҳақида Худо Синай тоғида Исроил халқига берган ўнта амрнинг тўртинчисида ёритилган. Шуни ҳам ёдда тутиш муҳимки, шанба кунини муқаддас деб эълон қилиш яратилиш аҳдининг ажралмас қисми бўлиб қолди. Эски Аҳдда дам олиш кунига риоя қилмаслик оғир жиноят ҳисобланган.
Shabbath сўзи «еттинчи» маъносини англатади. Мана шунинг учун баъзилар дам олиш кунини айнан шанбада ўтказишни талаб қиладилар ва якшанба кунида дам олишни нотўғри деб ҳисоблайдилар. Бироқ масиҳийлар, одатга кўра, якшанбада дам олишни маъқул кўрадилар, чунки Янги Аҳдда айнан якшанба — Масиҳ Тирилган кун «Раббий куни» деб аталган. Бироқ дам олиш кунининг (шанбанинг) принципи етти куннинг бири эканлигича ўзгармай қолаверади. Дам олиш кунига оламнинг яратилишидан бошлаб риоя қилиб келинади; у ҳаворийлар томонидан ҳам бузилмаган.
Илоҳиётчилар дам олиш кунига тўғри риоя қилиш борасида ҳанузгача баҳслашиб келмоқда. Кўпчилик дам олиш кунида энг муҳим ҳисобланган юмушлардан бошқа ҳамма ишлардан одам ўзини тийиши кераклигини маъқуллашади. Раббий куни (кўпчилик масиҳийларда якшанба) — бу ҳам Худога биргаликда ибодат қилиш ва Худо Каломини диққат билан ўқиб-ўрганишга ажратилган вақтдир. Шунингдек, бу кун Масиҳнинг тирилиши муносабати билан хурсандчилик қилиш ва самодаги ҳузур-ҳаловатга умид боғлаш кунидир.
Раббий кунида меҳр-мурувват кўрсатиш ёки кўнгилхушлик қилиш борасида ҳам баҳслар тинмаяпти. Баъзилар ўйин-кулги қилиш — дам олиш кунини бузишдир деб ҳисобласалар, шу пайтда эса бошқалар айнан шу кунда хордиқ чиқариб, янги куч тиклаш муҳимлигини таъкидлашади. Муқаддас Китобда бу кунда ўтказилиши мумкин бўлган кўнгилхушликлар ҳақида, ёки бўлмаса ўйин-кулгини таъқиқловчи аниқ кўрсатмалар йўқ. Бироқ муқаддас ҳисобланмиш дам олиш кунини кўнгилхушлик қилиш билан банд этмасликни эҳтимол пайғамбар Ишаё китобининг қуйидаги оятларида кўриш мумкиндир: «Агар Шаббатда шаҳватдан қадамингизни тийсангиз, Шаббат кунини «шарафли», деб билсангиз, ўзингиз истаган йўлдан кетмасангиз, ўзингизга ёққан ишни ё айтганингизни қилмасангиз, шодлигингизни Эгамда топасиз, сизни юртнинг баланд чўққиларига олиб чиқаман, отангиз Ёқубнинг мулкига тўйдираман…» (58:13-14).
Бу кунда меҳр-шафқат қилиш борасидаги мунозара ва баҳслар унчалик қизғин бўлмаса-да, лекин олиб бориляпти. Кўпчилик Исо Масиҳ ибратига таянган ҳолда, Раббий кунида ҳамма масиҳийлар эзгу ишлар билан шуғулланиши кераклигини амр сифатида қабул қилишади, масалан, беморларни ҳолидан хабар олиш шулардан биридир. Бошқалар эса Исо мисолида якшанба кунида яхшилик қилиш мумкинлигини, бироқ буни амр сифатида қабул қилмаслик керак, деб ҳисоблашади (ўз-ўзидан равшанки, эзгу ишлар билан фақатгина дам олиш кунида эмас, балки бошқа кунларда ҳам шуғулланиш керак).
Хулосалар
1. Шанба, яъни муқаддас дам олиш куни яратилиш пайтида белгиланган. Бу кунга амал қилиш амри ҳозирга қадар ўз кучини сақлаб қолган.
2.
3. Илк жамоат дам олиш кунини Раббий кунида, яъни шанбани якшанба (ҳафтанинг биринчи куни) га кўчирган ҳолда нишонларди.
4. Дам олиш кунида (энг зарурларидан ташқари) иш билан машғул бўлиш мумкин эмас. Бироқ Худога биргаликда ибодат қилиш учун жамоат йиғинларида қатнашиш лозим.
5. Дам олиш кунида кўнгилхушлик қилиш ва меҳр-шафқат ишларини амалга ошириш борасида кўплаб келишмовчиликлар мавжуд.
Муқаддас Китобдан мулоҳаза учун олинган парчалар
Ибт. 2:1-3;
Чиқ. 20:8-11;
Ишаё 58:13-14;
Мат. 12:1-14;
Ҳавор. 20:7;
1 Кор. 16:1-2;
Ваҳ. 1:10.
Қасам ва ваъдалар
Джорж Вашингтон ва олча дарахти воқеаси ёшликдан ёдимда қолган. Жаҳли чиққан ота олча дарахтини ким ва нима учун нобуд қилганини ёшгина ўғли Джорждан сўраганда, бола шундай жавоб берди: «Мен ёлғон гапиролмайман. Дарахтни мен чопиб ташладим».
Джорж Вашингтоннинг иқрори аслида ғирт ёлғон эканлигини тушунишимга бир неча йиллар керак бўлди. «Ёлғон гапира олмайман» дейиш — бу ўзининг ёлғон гапиришга ноқобиллигини намоён қилиш демакдир. Аслида эса бу ёлғон. Джорж Вашингтон ҳақиқатдан ҳам кўп нарсага ноқобил эди: у уча олмасди, бир пайтнинг ўзида бир неча жойда иштирок эта олмасди ва ҳоказолар. Лекин Джорж Вашингтон ёлғон гапира оларди. У одам эди. Каломнинг тасдиқлашича, «бутун инсоният ёлғончиликдир» (Заб. 115:2). Бу ҳамма одам доим ёлғон гапиради, дегани эмас. Шукурки, биз рост гапириш қобилиятига ҳам эгамиз. Бизни бошқа одамларнинг гапларига ишонишга ундашганда, муаммо келиб чиқади. Чунки уларнинг рост гапиришаётганига бизнинг ишончимиз комил эмас.
Ўз ваъдаларимизнинг ва гувоҳликларимизнинг ҳақиқатлигини тасдиқлаш мақсадида биз ваъда беришга ва қасам ичишга ошиқамиз. Суд жараёнида кўрсатма беришдан олдин гувоҳ фақат рост гапиришга қасам ичади. У «фақат ҳақиқатни, ҳа, фақат ҳақиқатни айтаман, ҳақиқатдан бошқа нарса айтмайман, бунда менга Худо ёрдам беради», деб ваъда беради.
Қасам ичиш жараёнида одам Худога, унинг сўзларининг ростлигига олий гувоҳлик қилаётган ягона Худога мурожаат қилади. Худо унинг қасами ва ваъдаларига кафил бўлади. Ҳар қандай ҳақиқатнинг манбаи Худонинг Ўзидир, У ёлғон гапирмайди. Джорж Вашингтон ҳақида айта олмаган гапларимизни, Худо ҳақида айта оламиз, зеро У ёлғон гапирмайдиган Худодир (қаранг: Тит. 1:2; Ибр. 6:17-18). Худо ҳам ёлғончиларга тоқат қилмайди. У шошмашошарлик билан ваъда беришга, ёхуд қасам ичишга қаршидир ва шундай деб огоҳлантиради: «Ваъда бериб, уни бажармасликдан кўра умуман ваъда бермаслик яхшироқдир. Шундай пайтда тилинг сени гуноҳга етакламасин. Руҳонийга: «Назр атаб, хато қилдим», — деб айтмагин. Шундай қилиб Худонинг қаҳрини келтирсанг, ўз қўлларинг билан қилган ишларингни Худо бузиб ташлаши мумкин» (Воиз 5:4-5). Ўнта амрнинг биттаси ёлғон гувоҳлик беришни ман этади (қаранг: Чиқ. 20:16).
Гарчи Худо билан муносабатларимизнинг асосида аҳд ваъдалари турар экан, Худо бизнинг қасамларимизни, ниятларимиз ва ваъдаларимизни табаррук қилади. Бир-биримизга бўлган ишонч (айниқса оилада ва амалий ишларда) жамият равнақи учун ниҳоятда зарур. Чин дилдан қилинган қасамёд Худога эътиқод этишнинг бир қисмидир, чунки одамлар ўз сўзларининг ҳақиқатлигини тасдиқлаш ниятида ва берган ваъдаларининг гувоҳи сифатида Худога мурожаат этадилар. Бу билан улар ичган қасамлари ёлғон бўлиб чиқса, Худо зудлик билан уларни қаттиқ жазолашини айтмоқчи бўлишади.
Масиҳийлик Жамоати ҳар доим қасам ва ваъдаларнинг аҳамиятли эканлигини тасдиқлаб келади. Вестминстер илоҳиётчилари қасам ичишда Муқаддас Китобнинг қуйидаги талабларини санаб ўтишган:
Қасамёд қилувчи бундай тантанали ҳодисанинг муҳимлигини ҳисобга олиши лозим ва бу масалада фақат ўзи ҳақиқатга тўла ишонч ҳосил қилгандагина кафил бўлиши керак. Олийжаноб ва адолатли бўлган нарсага нисбатангина, ўзи ишонган, бажаришнинг уддасидан чиққан, мақсад қилиб қўйган нарса билангина ўзини қасам билан боғлаши мумкин. Шунинг учун қонуний ҳокимият бирор нимада адолат ва эзгуликка ундовчи қасамёд қилишни юклаганда, ундан бош тортиш гуноҳдир[53].
Яна бир талаб шундан иборатки, қасам ичилаётганда унга икки хил маънони англатувчи тушунчани киритмаслик ёки ҳаёлан шарт қўймаслик керак. Қасамга енгилтак муносабатда бўлиш ярамайди. Қасамёд ва ваъдаларни тантанали воқеалар ва вазиятларга асраб қўйиш лозим. Ҳатто ҳукуматлар ҳам никоҳ қайд этилаётганда ва гувоҳлик кўрсатмалари берилаётганда қасам ичиш зарур эканлигини тан олишади. Аммо унчалик тантанали ҳисобланмаган вазиятларда ҳам имонлилар виждонли, ҳалол бўлишга даъват этилганлар, токи улар «ҳа» деганларида ҳам сўзлари ўтсин, «йўқ» деганларида ҳам сўзлари ўтсин. Бу Масиҳга содиқ шогирднинг мажбуриятидир.
Хулосалар
1. Барча одамлар ёлғон гапириш хусусиятига эгадирлар.
2. Худо — ҳар қандай ҳақиқат манбаи, У ёлғон гапирмайди ва ҳақиқат кафолатчисидир.
3. Қасам ва ваъдалар — бу Худога эътиқод қилишимизнинг қонуний қисмидир.
4. Фақат Худо номи билан қасам ичиш мумкин. Яратилган жонзотлардан ҳеч бири ҳақиқатнинг олий гувоҳи бўлолмайди.
5. Шошмашошарлик ёки хаёлан шарт қўйиш билан қасамёд қилиш мумкин эмас.
Муқаддас Китобдан мулоҳаза учун олинган парчалар
Амр. 10:20;
2 Сол. 6:22-23;
Эзр. 10:5;
Мат. 5:33-37;
Ёқуб. 5:12.
ТЎҚҚИЗИНЧИ ҚИСМ
Ҳозирги дунёда руҳият ва ҳаёт
Руҳ самараси
Муқаддас Руҳ самараси — Муқаддас Китоб таълимотида поклашнинг энг эътиборсиз нуқтаи назаридир. Бунинг бир нечта конкрет сабаблари мавжуд:
1.
Бу борада масиҳийлар бошқа одамлардан ҳеч нима билан фарқ қилмайди. Биз юксалишларимизга сиртдан қараган ҳолда покланиш жараёни муваффақиятли даражада боряптимикан, деб баҳолашга мойил бўламиз. Биз сўкиняпмизми? Спиртли ичимликларни қабул қиляпмизми? Киноларга бориб турибмизми? Айнан мана шундай кўрсаткичларга таянган ҳолда биз ўз руҳиятимиз савияси ҳақида фикр юритамиз. Бироқ ҳақиқий синов — Муқаддас Руҳ самарасининг мавжудлигини тасдиқлаш кўпинча инкор этилади ёки бўлмаса, минимумга олиб келинади. Фарзийлар ўз вақтида айнан шундай тузоққа тушган эдилар.
Биз қуйидагича текширишдан ўзимизни олиб қочишга ҳаракат қиламиз, чунки Муқаддас Руҳ самараси ниҳоятда ноаниқ тушунча. Бу самарани қўлга киритиш учун биз ташқи талабларга жавоб берибгина қолмай, балки шахсиятимизда ҳам чуқур ўзгаришларга дош беришимиз керак. Ўзимизда тақводор сабр-тоқатни пайдо қилишдан кўра, сўкинмаслик бирмунча енгилроқдир.
2.
3.
Муқаддас Руҳ бизда уйғотадиган меҳр-муҳаббат, қувонч, осойишталик, сабр-тоқат ва ҳоказо фазилатлар ҳамда имонга келмаган одамлар ўзларининг одоб-ахлоқларини намоён қилишлари ўртасида
Павус Галатияликларга мактубида қандай ҳислатлар Руҳ самараси бўла олишини тушунтиради: «Илоҳий Руҳнинг самараси эса — муҳаббат, севинч, хотиржамлик, сабр-тоқат, лутфкорлик, хайрихоҳлик, садоқат, мулойимлик ва ибодир. Бу хислатларга қарши бирор қонун йўқ» (Гал. 5:22-23). Ҳар бир масиҳий мана шу хислатларга эга бўлиши лозим. Агар биз Муқаддас Руҳга тўлган бўлсак, биз Унинг самарасини намоён этамиз. Ахир, гап бир кечада содир бўладиган юзаки ўзгаришлар ҳақида бормаяпти-ку. Бу ерда қалбнинг интилишлари ва мойилликларнинг ўзгариши талаб этилади, бу эса Руҳнинг бир умрлик покланиш жараёнидир.
Хулосалар
1. Биз Муқадас Руҳ самараси ҳақидаги таълимотни инкор этишга мойилмиз, чунки 1) ташқи кўрсаткичларга ниҳоятда катта урғу берамиз; 2) руҳий инъомларга ҳаддан ташқари эътибор қиламиз ва 3) кўплаб имонсизларнинг масиҳийларга нисбатан юқори даражадаги руҳий фазилатларини намоён этишларини тан оламиз.
2. Ташқи кўринишларга эътибор қилиб, Муқаддас Руҳ самарасининг мавжудлигини англашдан кўра, ўз руҳий ўзгариш даражасини белгилаш осондир.
3. Биз руҳий инъомларга эга бўлсак-да, лекин руҳан ноетуклигимизча қолишимиз мумкин.
4. Масиҳий ва имонсиз одамларнинг руҳий фазилатлари ўртасида сифат тафовути мавжуд. Имонсизларнинг фазилатлари — бу фақатгина башарий табиатнинг ишлари, холос. Масиҳийларга келсак, уларнинг руҳий хислатлари — бу башарий табиатнинг ишларидан устун турувчи Муқаддас Руҳнинг самарасидир.
Муқаддас Китобдан мулоҳаза учун олинган парчалар
Рим. 12:1-21;
1 Кор. 12:1-14:40;
Гал. 5:19-26;
Эф. 4:1-6:20.
Севги
Бизнинг жамиятимизда севги деб аллақандай ўзига хос, бизни бирдан қамраб оладиган, бизга асло бўйсунмайдиган ва қисмангина назорат қилишимиз мумкин бўлган ҳиссиётни айтиш одатга айланган. Бундай ҳис-туйғуни қандайдир тугмачани босиш билан ёки онгли равишдаги ирода кучи билан пайдо қилиб бўлмайди. Биз кимнидир севиб қолишга қарор қабул қила олмаймиз.
Бироқ Муқаддас Китоб севги ҳақида бутунлай бошқача гапиради. Севги тушунчаси Каломда кўпинча отдан кўра феъл шаклида берилади. Севги — бу биз амалга оширишимиз керак бўлган бурч, фаолиятдир. Худо ўз яқинларимизни, турмуш ўртоқларимизни, ҳатто душманларимизни ҳам севишимизни амр этади. Душманларга нисбатан севги ва меҳр-муҳаббат ҳисси ҳақида гапириш бошқа-ю, уларга нисбатан севги ила муносабатда бўлиш — умуман бошқа нарса.
Муқаддас Китобда севги тушунчаси бир неча сўз орқали берилган. Эски Аҳдда севги тушунчасини ифодалаш учун асосан қадимги ибронийча
Бироқ Янги Аҳдда севгининг яна бир тури таърифланган.
Муқаддас Китоб севгиси шунга кўра оддий ҳис-туйғулардан устундир. У серғайратдир. Масиҳийлар фақатгина ўз яқинларига меҳр-муҳаббатли бўлишга даъват этилмаганлар. Кўп ҳолларда бу уларнинг ҳукмида бўлмайди. Аммо биз бошқа одамга нисбатан ўз ҳатти-ҳаракатларимизни ва таъсиримизни назорат қила оламиз. Масиҳий
Шундай қилиб, яқинларга бўлган муҳаббат, «агапе» севгиси Муқаддас Руҳнинг энг буюк самарасини намоён этади. Павлуснинг ёзишича: «Эндиликда бу уч нарса қолади: ишонч, умид, севги. Севги эса энг аълосидир» (1 Кор. 13:13).
Мадомики, «агапе» севгиси Худонинг бизга бўлган севгиси моҳиятини кўзгудек акс эттирар экан ва ўз танлаганига нисбатан ҳамиша садоқатини сақлаб қолар экан, уни энг юксак севги деб аташ мумкин. Бундай севги ишончга асосланган садоқат ила таърифланади. Бундай севги ҳақиқий ва ўзгармасдир.
Хулосалар
1. Муқаддас Китоб севгиси серғайратдир.
2. Муқаддас Китоб севгиси — Худо амрларига биноан биз бажаришимиз шарт бўлган бурчдир.
3. Севги маъносини ифодалайдиган барча юнонча сўзлардан муҳим деб ҳисобланган учтасини белгилаш лозим:
а)
б)
в)
4. «Агапе» севгиси Худонинг барқарор севгисини акс эттиради ва ҳар доим бошқаларга қаратилган бўлади.
Муқаддас Китобдан мулоҳаза учун олинган парчалар
Амр. 6:4–5;
Мат. 5:43–48;
1 Кор. 13:1–13;
Эф. 5:25–33;
1 Юҳ. 4:7–21.
Умид
Биз кўпинча бу дунёда нималаргадир «умид қилиб» яшаймиз. Биз маошимиз оширилишига умид қиламиз. Суюкли командамиз жаҳон чемпионатида ғолиб бўлишига умид боғлаймиз. Бундай умидлар инсон келажакдан нималар кутаётганлигини намоён қилади. Биз ниҳоятда омонат ва ўзгарувчан нарсаларга ҳам умид қилаверамиз. Орзу қилган умидларимиз бажарилишини билмаймизу, лекин барибир умид қилаверамиз.
Бироқ Муқаддас Китоб умид ҳақида гапирганда, у бутунлай бошқа нарсани назарда тутади. Муқаддас Китоб умиди — бу Худо берган ваъдаларнинг албатта бажарилиши. Умид — бизнинг хоҳиш-истакларимизнинг тасвиригина эмас, балки уларнинг
Павлус Коринфликларга мактубда (13:13) айтганидай, умид — масиҳийлик фазилатининг бири сифатида ишонч ва севги билан бир қаторда туради. Умид — бу келажакка қаратилган ишончдир.
Муқаддас Китобда умид ҳақида икки вазиятда гапирилади. Биринчидан, бизнинг умидимиз объектини кўрсатиш. Исо Масиҳ — абадий ҳаётга бўлган умидимиздир. Иккинчидан, кўпинча Худонинг берган ваъдаларининг бажарилишига бўлган умид ва ишонч. Масиҳий Худо халқининг тирилишига ва Худонинг Шоҳлигининг келишига комил ишонч билан умид қилишга даъват этилган. Умид эсхатология, яъни олам ва одам сўнгги қисмати тўғрисидаги таълимоти билан чамбарчас боғланган.
Павлуснинг масиҳийларга эслатишича, Осмондаги Шоҳлик келгунга қадар имонлилар бу ваъданинг бажарилишига қатъий умид қилишлари мумкин. Улар «кўриш билан эмас, эътиқод билан яшашлари» лозим (2 Кор. 5:7). Бу умид асоссиз ҳам эмас, заминсиз ҳам эмас. Гарчи масиҳийнинг ҳаётида тантаналарга нисбатан ғам-ташвишлар кўп бўлса-да (қаранг: 1 Кор. 4:8-13; 2 Кор. 4:7-18), унинг умидлари асоси Худодир.
Биринчидан, имонли одам Масиҳнинг ўлимини ва тирилишини кўради. Масиҳнинг ўлими Унинг шогирдлари учун энг қайғули палла бўлган эди. Ёғ суртилган Масиҳ ўлди, Унинг Шоҳлиги ўрнатилишига бўлган умид ҳам ҳалок бўлгандек эди. Бироқ Тирилиш билан умидсизлик яна қайта умидга айланди. Азоб-уқубатларга қарамай масиҳийлик умиди ҳаммасини енгади. Қодир Худо қудратли ва адолатлидир.
Иккинчидан, имонлида бўлажак Шоҳликка гаров бўлиб хизмат қиладиган Муқаддас Руҳ бор. Унинг мавжудлиги Худо Шоҳлигининг албатта келишига бизда ишонч уйғотади. Руҳ нафақат умидимизнинг аломати, балки унинг кафолати ҳамдир. Муқаддас Руҳ имонлига куч ва умид ато этиб, Юпатувчи вазифасини ҳам бажаради. Айнан Руҳ имонлини Отага ибодат қилишга руҳлантиради: «Сенинг Шоҳлигинг келсин».
Хулосалар
1. Муқаддас Китоб умиди — хоҳишдан кўра, кўпроқ ишонч демакдир.
2. Умид — бу заифлик эмас, фазилатдир.
3. Имон — бу Худонинг амалга оширган ишларига асосланган ишончдир. Умид — Худо бизга келажакда ваъда қилган эзгуликларга бўлган ишончдир.
4. Масиҳнинг тирилиши барча азоб-уқубатларга қарамай бизда умид уйғотади.
5. Муқаддас Руҳ, Юпатувчимиз бизга умид бағишлайди. Унинг мавжудлиги — келажакдаги Худо Шоҳлигининг кафолатидир.
Муқаддас Китобдан мулоҳаза учун олинган парчалар
Аюб. 13:15;
Рим. 5:1-5;
Рим. 8:18-25;
Тит. 2:11-14;
1 Юҳ. 3:1-3.
Ибодат
Биз Худо билан гаплаша оламиз. У бизга Каломдаги сўзлар орқали сўзсиз, Ўзининг очиқ кўнгли билан мурожаат қилади. Биз У билан ўз ибодатларимиз воситасида мулоқот қиламиз. Чарлз Ходж «ибодат — бу қалбларимизнинг Худо билан сўзлашуви» деган. Ибодатимизда ва у орқали биз Худога бўлган иззат-ҳурматимизни ва Унга бўлган эҳтиромимизни намоён қиламиз, биз Унинг ҳузурида тавба-тазарру қилиб қалбимизни очамиз, олийжаноб юракларимизнинг чуқур миннатдорчилигини изҳор қиламиз, ўз илтижо ва ўтинчларимизни Унга йўллаймиз.
Ибодат қилаётиб биз Худонинг танҳолигига ва қудратига гувоҳ бўламиз. У одамларнинг ибодатларини эшитади ва уларга жавоб қайтаради. Каломнинг таълим беришича, бир томондан, бизнинг ибодатларимиз қудратли кучга эга, иккинчи томондан, Худо бизнинг ҳаётимиздаги барча жиҳатларни мустақил равишда белгилаб қўйган. Бу ерда ҳеч қандай қарама-қаршилик йўқ, чунки Худо чоралар кўради ва бир вақтнинг ўзида Ўз илоҳий ниятларининг бажарилишини белгилайди. Ибодат — бу шундай воситаки, унинг ёрдамида Худо Ўз мустақил иродасини амалга оширади.
Учликдаги Илоҳийликка, ёки Илоҳийликнинг ҳар бир шахси — Ота, Ўғил ёки Муқаддас Руҳга мурожаат қилган ҳолда фақат Худога ибодат қилиш керак. Ҳар қандай жонзотга қаратилган ибодат — бутпарастликдир.
Тўғри ибодат бир неча талабга жавоб бермоғи лозим. Биринчидан, бизнинг Худога қилган мурожаатимиз самимий бўлиши лозим. Мантиқсиз ва қуруқ гаплар Худонинг устидан кулишдир. Диёнатли имондан узоқ бўлган бундай ибодат Худони таҳқирлашдан бошқа нарса эмас.
Иккинчидан, биз Худога иззат-ҳурмат билан мурожаат қилишимиз керак. Ибодат қилаётиб биз Ким билан гаплашаётганимизни доимо ёдда тутишимиз керак. Дўстларимиз билан суҳбатда биз йўл қўядиган адабсизлик, илтифотсизлик, ҳурматсизлик Худога мурожаат қилишимизда Унга нисбатан нафратли ёки бетамиз муносабат сифатида қаралади. Одамлар ердаги шоҳларга иззат-эҳтиром билан мурожаат қилишади. Биз ҳам Худонинг улуғворлигини ёдда сақлаган ҳолда, Унга ана шундай муносабатда бўлишимиз даркор.
Учинчи шарт табиий равишда юқорида келтирилган иккала шартдан келиб чиқади. Биз Худога мўминлик билан яқинлашишимиз керак. Биз Унинг Кимлигини эсда тутибгина қолмай, балки ўзимизнинг кимлигимизни ҳам унутмаслигимиз лозим. Биз — Унинг фарзандларимиз. Бироқ биз гуноҳкор жонзотлармиз ҳам. Биз Унга такаббурлик билан эмас, балки шижоат билан яқинлашишимизни хоҳлайди.
Худо бизга илтижоларимизда ғайратли ва саботли бўлишимизни амр этади. Айни пайтда биз Унинг иродасига тўла бўйсунган ҳолда Унга мурожаат қилишимизга тўғри келади. Агар биз: «Сенинг айтганинг бўлсин» десак, бу имонимизнинг заифлигини англатмайди. Биз ибодатда ифодалайдиган имон Худо бизнинг ибодатларимизни тинглаётганини ва уларга жавоб бериш ниятида эканлигини ўз ичига олиши лозим. Бордию, Худо илтижоларимизни рад этадиган бўлса, бизнинг имонимиз Унинг донолигига бўлган ишончда намоён бўлади. Унга илтижо билан мурожаат қилган ҳар бир инсон доимо Унинг донолигини ва саховатлилигини ёдда тутиши керак.
Биз Исо Масиҳ номига ибодат қиламиз, чунки шу йўсинда У бизнинг Воситачимиз эканлигини тан оламиз. Биринчи Руҳоний сифатида Масиҳ Ота олдида биз учун воситачилик қилади, Муқаддас Руҳ эса ибодатларимизда бизга ёрдам беради.
Тўғри ибодат қилишни ўрганиш учун ибодат ўз ичига қуйидаги тўрт асосий элементни киритишини эслаб қолиш даркор: сажда, тавба, миннатдорчилик ва илтижо.
Хулосалар
1. Ибодат — бу Худо билан мулоқотдир.
2. Ибодат фақат Худога қаратилган бўлиши керак.
3. Ибодат самимий, эҳтиромли ва итоатли бўлиши лозим.
4. Бизга ибодатда ғайратли ва саботли бўлиш амр этилган.
5. Имон ибодати — бу Худонинг донолигига ва самимийлигига бўлган умид ибодатидир.
6. Ибодат ўз ичига тўрт муҳим элементни — саждани, тавбани, миннатдорчиликни ва илтижони қамраб олиши керак.
Муқаддас Китобдан мулоҳаза учун олинган парчалар
Заб. 5:1-4;
Юҳ. 14:13-14;
Рим. 8:26-27;
Флп. 4:6-7;
1 Юҳ. 5:14-15.
Антиномизм
Антиномизм қонунга итоат этмасликни кўзда тутади. Бу бидъатнинг тарафдорлари Худонинг илоҳий ахлоқ қонунига риоя қилиш зарурлигини рад этишади, чунки Исо уларни ҳар қандай қонунлардан халос қилган, деб ҳисоблашади. Уларнинг эътироф этишича, ҳузур-ҳаловат имонлиларни нафақат Худо қонунининг лаънатидан озод этди, балки уни бажариш мажбуриятидан ҳам халос қилган эмиш. Шундай қилиб, ҳузур-ҳаловат итоатсизликнинг гарови (лицензияси) бўлиб қолади.
Таажжуб, ҳаворий Павлус ўз вақтида бундай кайфиятларга кескин қарши чиққанига қарамай, одамлар шундай ҳолатни қўллаб-қувватлайверишади. Янги Аҳд муаллифларининг ҳеч бири Павлус сингари қонун ва ҳузур-ҳаловат ўртасидаги фарқни аниқ таъкидлай олмаган. Павлус Худо халқига инъом этилган Янги Аҳд билан ниҳоятда фахрланар эди. Шунга қарамай, у антиномизм бидъатини аёвсиз қоралаган. Масалан, у шундай деган: «Демак, биз бу имон туфайли Илоҳий қонунни бекор қиляпмизми? — Асло! Аксинча, қонунни тасдиқлаяпмиз» (Рим. 3:31).
Фақат имон орқали оқланиш ҳақидаги ақидани шакллантирган Мартин Лютерга ҳам антиномизм тарафдорларининг ҳужумларини қайтаришга тўғри келди. У Ёқубнинг фикрини қабул қилган ҳолда «фаолиятсиз имон ўликдир», деб тасдиқлади. Ушбу масала бўйича Лютер Иоанн Агрикола исмли талаба билан қизғин бахслашди. «Имонлига қонун керак эмас», — дейди Агрикола. У ҳатто гуноҳкорни ҳузур-ҳаловатларни қабул қилишга қонун тайёрлаши ҳақидаги далилни ҳам рад этади. 1539 йилда Лютер Агрикола ҳужумларига ўзининг «Антиномистларга қарши» деб номланган асари билан жавоб қайтарди. Сўнгра Агрикола антиномизм бидъатларидан воз кечди, аммо муаммонинг ўзи очиқлигича қолаверди.
Кейинчалик лютеран илоҳиётчилар Лютернинг қонун хусусидаги қарашларини маъқуллашди. Имоннинг охирги классик лютеранча рамзида, яъни
Антиномистларнинг энг асосий хатоси шундан иборатки, улар оқланишни покланиш билан адаштирадилар. Биз фаолиятимиздан қатьий назар, фақат имон орқали оқланамиз. Бироқ барча имонлилар Худонинг муқаддас амрларига риоя қилиш воситасида имонда ўсишади. Улар хайрли ишларни Худога яхши кўриниш учун эмас, балки Исо Масиҳнинг хочда кўрсатган жасорати ила берилган ҳузур-ҳаловатга меҳр-муҳаббат ва миннатдорчилик туйғуларини билдириш ниятида амалга оширадилар.
Эски Аҳдни — қонунлар аҳди, Янги Аҳдни — ҳузур-ҳаловат аҳди деб аташ мутлақо нотўғри. Эски Аҳд Худонинг Ўз халқига бераётган ажойиб марҳаматларининг улкан гувоҳидир. Ваҳоланки, Янги Аҳд амрлар ва панду насиҳатларга тўлиб- тошган. Биз қонун ишлари билан қутқарилмаймиз, лекин Худо амрларига бўйсунишимиз билан Масиҳга бўлган меҳр-муҳаббатимизни намоён қиламиз. «Агар Мени севсангиз, — дейди Исо, — Менинг амрларимга риоя қилинг» (Юҳ. 14:15).
Кўпинча бизнинг қулоғимизга қуйидагича гаплар чалиниб туради: «Масиҳийлик — бу амрлар ва таъқиқлар ҳамда қонунлар тўплами эмас». Бу фикрда ҳақиқат бор, қолаверса, масиҳийлик — ҳақиқатдан ҳам фақат қонунлар тўплами эмас, балки ундан зиёдроқдир. Бу, ўз моҳиятига кўра, Масиҳнинг Ўзи билан мулоқотда бўлиш демакдир. Шундай бўлса-да, масиҳийлик маълум қонун-қоидаларга риоя қилишни англатади. Янги Аҳдда аниқ амр ва таъқиқлар мавжуд. Масиҳийлик — бу ҳар бир одамга хоҳлаган нарсасини қилишга ҳуқуқ берадиган эътиқод (дин) эмас. Аксинча, масиҳийлик ҳеч қачон ва ҳеч кимга нотўғри иш қилишга ҳуқуқ бермайди.
Хулосалар
1. Антиномизм — бу Худо қонунларига масиҳийларнинг бўйсуниши шарт эмас, деб таъкидловчи бидъатдир.
2. Қонун гуноҳларни ошкор қилади, жамиятнинг одоб-ахлоқ асоси ва масиҳийлик ҳаётининг қўлланмаси ҳисобланади.
3. Антиномистлар оқланишни покланиш билан адаштирадилар.
4. Қонун ва марҳаматлар иккала Аҳдда — ҳам Янги, ҳам Эски Аҳдда мавжуд.
5. Худо қонунига бўйсунишни оқланишга етишишимизнинг сабабчиси деб айтиб бўлмайди. Лекин оқланган одам Худонинг барча амрларини ғайрат билан бажаришга интилишини тасаввур қилиши табиийдир.
Муқаддас Китобдан мулоҳаза учун олинган парчалар
Юҳ. 14:15;
Рим. 3:27-31;
Рим. 6:1-2;
1 Юҳ. 2:3-6;
1 Юҳ. 5:1-3.
Легализм
Легализм — антионизмга қарши бўлган бидъат. Антиномизм, юқорида айтиб ўтганимиздек, ахлоқий қонунларга риоя этиш зарурлигини рад қилади, қонунийлик (ёки легализм) аксинча, қонунни марҳаматдан устун қўяди. Исо даврида қуйидагича нуқтаи назарни фарзийлар эгаллаган эдилар, Исо бу учун уларни қаттиқ койиган. Қонунчиларнинг асосий хатоси — имонлининг ўз хатти-ҳаракати билан қутқарилишга етишишга ва самовий ҳаётга эришишга бўлган ишончдан иборат эди. Фарзийлар, улар Иброҳимнинг болалари бўлсалар ва амрларни пухта бажарсалар, Худонинг фарзандларига айланадилар, деб ишонишарди. Легализм аслида Инжил ҳақиқатларини рад этади.
Қонуннинг ҳар бир ҳарфига ўта қаттиқ риоя қилишдан тортиб унинг руҳини рад қилиш легализмга ихлосмандликнинг табиий натижасидир. Биз қонунга қаттиқ риоя қиламиз, деб мақтанган фарзийлар дастлаб қонунни торайтиришларига ва бироз қаттиқ талабларни келтириб чиқаришларига тўғри келди. Бу вазиятни бой йигит тарихи жуда яхши тасвирлайди. Ёш йигит қандай қилиб абадий ҳаётга эга бўлиш мумкинлигини Исодан сўради. Исо унга шундай жавоб қилди: «Агар комил бўлишни истасанг, бор, ҳамма мол-мулкингни сотиб, пулини камбағалларга тарқат. Шундагина кўкда хазинанг бўлур. Ва кел, Менинг ортимдан эргаш» (Мат. 19:21). Бой йигит бу сўзларни эшитиб, қайғу ичида у ердан чиқиб кетди.
Фарзийлар легализмнинг бошқа шаклида ҳам айбдор эдилар. Худо қонунини улар ўз қонун-қоидалари билан тўлдиришган эди. Уларнинг «анъаналари» Худо қонуни даражасигача бориб етди. Худо одамларни эркин қолдирган жойларда, фарзийлар уларни эркинликдан маҳрум этишди, кишанлаб, занжирбанд қилиб қўйишди. Легализмнинг бундай тури биргина фарзийларга хос эмас эди. Жамоат ўзининг бутун тарихи мобайнида ушбу офат билан курашиб келди ва курашишни давом эттирмоқда.
Легализм кўпинча антионизмга қарши жараён сифатида пайдо бўлади. Антиномизм гуноҳига ботиб қолмаслик учун, одатда биз Худо қонунларидан ҳам қаттиқроқ қонунларни ўйлаб топамиз. Бундай ҳолатда легализм Худо халқини жабр-зулмга олиб келади.
Антиномизм ҳам кўпинча худди шу тариқа ва шу шаклда легализмга қарши туришга уриниш сифатида пайдо бўлади. Қонун душманлари одатда ҳар қандай тазйиқдан озод бўлиш учун жонбозлик кўрсатишади. Эркинликка кўр-кўрона интилиш ҳақиқий эркинлик йўлида тўсиқ бўлади. Ўз эркинлигини сақлаб қолмоқчи бўлган масиҳийлар ниҳоятда эҳтиёт бўлишлари ва эркинликни ўзбошимчалик билан адаштириб юбормасликлари керак.
Легализмнинг бошқа шакли бу арзимаган нарсаларга катта эътибор беришдир. Фарзийлар ушр бериб қонуннинг арзимаган талабларини зўр бериб бажаришади-ю, лекин Илоҳий Буйруқнинг ниҳоятда муҳим амрларига эътибор бермай қўйганликларини Исо қоралайди (қаранг: Мат. 23:23-24). Бундай жараён Жамоат учун катта хавф туғдиради. Биз ўз қадр-қимматимизни тақводорликнинг олий даражасигача олиб чиқишимиз ва нуқсон-камчиликларимизни камайтириб кўрсатиб, уларни арзимас деб ҳисоблаймиз. Масалан, мен ихтиёрий равишда рақслардан воз кечишимни улкан руҳий ҳиммат, таъмагирлик ва очкўзликни эса шунчаки арзимас камчилик деб ҳисоблашим мумкин.
Легализм ва антиномизм заҳридан қутулишнинг ягона йўли — Худо Каломини жиддий ўқиб-ўрганишдир. Фақат мана шу йўл билангина Худога нима хуш келади-ю, нима номаъқул эканлигини тўғри тушуна оламиз.
Хулосалар
1. Легализм антиномизмнинг қарама-қарши тушунчаси бўлган ҳолда, Худо қонунларини бузиб кўрсатади.
2. Легализм инсоний анъаналарни Худо қонунлари даражасигача юксалтира олади.
3. Худо Ўз халқига эрк берган жойда, легализм Худо халқини ўша жойда ўзига қарам қилиб олади.
4. Легализм арзимас нарсаларга катта эътибор беради ва Худонинг муҳим ҳамда асосий қонун-қоидаларини аҳамиятсиз қилиб кўрсатади.
Муқаддас Китобдан мулоҳаза учун олинган парчалар
Мат. 15:1–20;
Мат. 23:22–29;
Ҳав. 15:1–29;
Рим. 3:19–26;
Гал. 3:10–14.
Қонуннинг уч томонлама мақсади
Ҳар бир масиҳий Эски Аҳд қонунлари ўзининг ҳаётида қандай аҳамиятга эга эканлигини билгиси келади. Қонунларнинг бизга қандай алоқаси бор ва биз қисман бўлса-да, уларга риоя қилишимиз керакми? Жамиятимизда антиномизм бидъатлари тобора кенг тарқалиб бораётган шароитда, бу саволларга батафсил жавоб бериш зарурлиги шунчалик аён бўлиб қолмоқда.
Ислоҳот қонун билан эмас, ҳузур-ҳаловат билан асосланган. Бироқ Ислоҳот намояндалари Худо қонунидан воз кечмадилар. Жан Кальвин, масалан, қонунни масиҳий ҳаётида муҳим эканлигини кўрсатиш учун «қонуннинг уч томонлама мақсади» тўғрисидаги тезисни олиб чиқди[54].
Қонуннинг биринчи мақсади — кўзгу сифатида хизмат қилишдир. Бир томондан, Худонинг қонунида Худонинг ҳақиқий марҳамати кўзгудай акс этиб туради. Қонундан биз Худо тўғрисида кўп нарсаларни билиб оламиз. Бироқ қонун инсоннинг гуноҳини очиб ташлайди ва буниси, эҳтимол, муҳимроқ далил бўлса керак. Августин шундай деган: «Биз Худодан ёрдам сўрашимизни қонун буюради, чунки биз қонун-амрларни бажаришга уриниб, ўз ожизлигимиз туфайли муваффақиятсизликка учраймиз»[55]. Куч фақат Масиҳда эканлигини биз англаб етишимиз учун қонун бизнинг заифликларимизни фош қилади. Қонун бундай шароитда одамни Худога олиб келувчи қаттиққўл мураббий сифатида ҳаракат қилади.
Қонуннинг иккинчи мақсади шуки, у бизни ёвузликдан сақлаб қолади. Қонун ўз-ўзидан инсон юрагини ўзгартира олмайди. Аммо у солиҳларни нопоклардан ҳимоя қила олади. Кальвиннинг айтишича, қонуннинг иккинчи мақсади — «фақат мажбурият юзасидан хайрли ишлар қиладиганларга даҳшатли дўқ-пўписа қилиш ва ниҳоятда қаттиқ жазо бериш орқали ёвузликдан қайтаришдан иборатдир»[56]. Қонун сўнгги ҳукм келмагунча адолатни маълум даражада сақлаб туради.
Қонунинг учинчи мақсади — Худога нима маъқуллигини билишдан иборатдир. Юқоридан туғилган Худо болаларига биз хизмат қилишга интилган Отамизга нима маъқул келишини қонун бизга кўрсатиб беради. Масиҳийлар қонунда, худди Худонинг Ўзи сингари, ҳузур-ҳаловат топадилар. Исо шундай деган: «Агар мени севсангизлар, амрларимга амал қилинглар» (Юҳ 14:15). Қонуннинг олий хизмати шундан иборатки, қонун ёрдамида Худо халқи ўзининг иззат-эҳтиромини Худога намоён қилишда ва Уни улуғлашда Қонун восита сифатида хизмат қилади.
Худо қонунини ўрганиш ва у ҳақда мулоҳаза юритиш орқали, биз солиҳлик мактабида таълим оламиз. Худога нима маъқул экану, нима Уни таҳқирлаётганини биз тушуна бошлаймиз. Худо Каломда бизга очиб берган илоҳий ахлоқ қонунга риоя қилиши зарур. Биз Худо қонунининг лаънатидан халос бўлганмиз, лекин унга бўйсуниш зарурлигидан қутулмаганмиз. Биз Худо қонунига итоат этганлигимиз учун оқланмаганмиз, балки унга бўйсуниш учун оқланганмиз. Масиҳни севиш — Унинг амрларига риоя қилиш демакдир. Худони севиш — Унинг қонунларига бўйсуниш демакдир.
Хулосалар
1. Ҳозирги Жамоатда тарқалган антиномизм Худо қонунини ўз кучидан маҳрум қилади, уни бузиб кўрсатади ёки инкор этади.
2. Худо қонунида Худонинг муқаддаслиги ва бизнинг носолиҳлигимиз кўзгудагидек аниқ акс этади.
3. Худо Қонуни бизни гуноҳ қилишдан сақлайди.
4. Худо қонуни Худога нима маъқул, нима номаъқул эканлигини тушунишимизга ёрдам беради.
5. Масиҳийлар Худонинг қонунларини севишлари ва Худонинг илоҳий ахлоқ қонунига бўйсунишлари керак.
Муқаддас Китобдан мулоҳаза учун олинган парчалар
Заб. 18:8-12;
Заб. 118:9-16;
Рим. 7:7-25;
Рим. 8:3-4;
1 Кор. 7:19;
Гал. 3:24.
Перфекционизм
Перфекционизм — ақидадир. Ушбу ақидага кўра, ҳар бир масиҳий Худонинг марҳамати туфайли қасддан қилган гуноҳидан халос бўлади ва бу ҳаётда мўътабарликка ҳамда комил севгига эга бўлади. Қуйидаги ақида Жон Уэсли таълимоти асосида пайдо бўлиб, эллигинчилар ҳаракатининг илк даврида янада ривож топди. Бу сингари руҳий комилликка эга бўлиш имонлининг қалбида бирданига содир бўладиган марҳаматнинг иккиламчи таъсири сифатида қаралади.
Перфекционизмнинг мўътадил тури тарафдорларининг таъкидига кўра, мана шу иккиламчи иноят таъсиридан кейин имонли «қасддан қилинган гуноҳ» устидан янада ишончлироқ ғалабаларни қўлга киритмоғи лозим. Мабодо имонли гуноҳ қилгудай бўлса, уни тўсатдан ёки билмасдан содир қилади. Бу нуқтаи назарнинг ноаниқлиги иккита хатода яширинган. Биринчидан, унинг тарафдорлари Худо қонунининг қаттиқ талабини юмшатиб кўрсатишади. Худо қонунининг ҳақиқий маъносини тушуниш, пенфекционизмга қизиқиш хавфининг олдини олади. Иккинчидан, улар одамнинг руҳий ўсишини ниҳоятда ошириб юборадилар. Бу таълимотни қабул қилиш учун одам ўзининг солиҳлигини албатта бўрттириб кўрсатиши керак.
Жамоатнинг бутун тарихи давомида Инжил жамоатларининг кўпчилиги, хусусан, Ислоҳот жамоати перфекционистлар нуқтаи назарини Муқаддас Китоб таълимотига зид, деб ҳисоблаган. Ҳатто эллигинчилар ҳам амалда бу ақидадан юз ўгиришган. Мартин Лютернинг таъкидлашича, юқоридан туғилган имонлилар — бир вақтнинг ўзида ҳам имонлилар, ҳам гуноҳкорлардирлар. Имонлилар фақатгина Худонинг кўз ўнгида солиҳ ҳисобланадилар. Масиҳ уларни ҳар қандай гуноҳдан поклаган ва Худо уларга Масиҳнинг шу солиҳлигини юклайди. Худо имонлиларни солиҳ деб «Масиҳда» билади. Бироқ Масиҳнинг хизматини ҳисобга олмаганда, имонлиларнинг ўзлари гуноҳкорлигича қолаверадилар. Оқланиш жараёнида гуноҳкорнинг ҳақиқатдан ҳам борган сари гуноҳ қилиши камайиб бораверади, аммо бу жараён имонлининг ўлгунига қадар, то у улуғлангунча давом этади.
Масиҳийлар комилликка интилишлари зарур. Комиллик бизга ер юзида имконсиздир, деган далилни гуноҳнинг оқланиши, деб ҳисоблаш тўғри эмас. Биз, Худонинг халқи, Исо Масиҳдаги Илоҳийлик деган олий унвонга мушарраф бўлишга интилишимиз керак.
Хулосалар
1. Перфекционистларнинг таълим беришича, иноятнинг иккинчи таъсири мавжуд бўлиб, шунинг натижасида имонлилар бу ҳаётда ҳақиқий илоҳийлик ва севгига эга бўлишлари мумкин.
2. Мўътадил перфекционистларнинг тахмин қилишларича, масиҳийлар қасддан қилинаётган гуноҳлар устидан ғалаба қозонишлари мумкин.
3. Перфекционизм Худо қонуни талабларини камайтириб ва одамнинг руҳий ўсишини бўрттириб кўрсатишга асосланган.
4. Гарчанд биз гуноҳкорлигимизча қолсак-да, Худо бизни оқлаяпти.
5. Оқланиш пайтида покланиш жараёни бошланиб, у умримиз тугагунча давом этади.
6. Масиҳийлар фақат ўлгандан кейингина улуғланиб, комилликка муяссар бўлишади.
Муқаддас Китобдан мулоҳаза учун олинган парчалар
Рим. 5:0;
1 Кор. 15:42-57;
2 Кор. 7:1;
Флп. 3:7-14;
1 Юҳ. 1:5-10.
Давлат ҳокимияти
Америкада Жамоатни давлатдан ажратиш ҳақида жуда кўп гапирилади. Бу жараён Худонинг Ўзи ўрнатган ва Унинг ҳукмронлиги остида бўлган ташкилотнинг икки шаклига эътиборимизни қаратади. Уларнинг пайдо бўлиши Худо томонидан белгиланган. Уларнинг ҳар бирининг ўз вазифаси бор, лекин бирортаси бошқасининг таъсир доирасини зўрлик билан эгаллаб олишга ҳақи йўқ. Жамоат вазифаси Инжилни ваъз қилиш, маросимларни ўтказиш, имонлиларнинг қалблари тўғрисида ғамхўрлик қилиш ва ҳоказолардан иборат. Давлат бундай ишлар билан шуғулланмайди. Давлат зиммасига тартиб ўрнатишни таъминлаш, солиқлар йиғиш, иқтисод ва жамиятни бошқариш, салоҳиятли армияни сақлаш, ўз фуқароларининг ҳаёти ва мол-мулкларини ҳимоя қилиш киради. Жамоат бундай ишларда иштирок этмайди. Давлатга «қилич» дан фойдаланиш ҳуқуқи берилган, Жамоатда эса бундай ҳуқуқ йўқ. Ҳаворий Павлус шундай деган:
Ҳар бир одам ҳукмрон ҳокимиятга бўйсунсин. Чунки Худо буюрмаган ҳокимият йўқ, мавжуд ҳокимиятларнинг ҳаммасини ҳам Худо тайин этган. Шунинг учун ҳокимиятга қаршилик кўрсатган Худонинг амрига қарши чиққан бўлади. Қаршилик қилувчилар эса ўзларини ўзлари ҳукмга дучор қиладилар. Яхшилик қилганлар эмас, ёмонлик қилганлар бошлиқлардан қўрқишлари керак. Ҳокимиятдан қўрқмасликни истайсанми? Унда яхши иш қилиб юр, шунда бошлиқнинг мақтовига сазовор бўласан. Чунки бошлиқ сенинг манфаатинг учун Худонинг хизматкоридир. Аммо ёмон иш қилсанг, қўрқ. Чунки у қилични беҳуда кўтариб юрмайди. У ёмонлик қилганга ғазабнок жазо берувчи сифатида Худонинг хизматкоридир.
Павлуснинг таъкидлашича, давлат ҳокимиятини Худо ўрнатган. У ёки бу ҳукмдорга ҳокимият бўлиб берилар экан, у ҳақиқатда Худо хизматкори сифатида «иштирок» этади. У Худодан мустақил равишда ҳаракат қилолмайди. Вестминстерлик имон тавбасида шундай дейилган:
Бутун дунёнинг энг буюк Раббийси, Шоҳи бўлган Худо Унга бўйсунган одамлар устидан фуқаролик ҳокимиятини Ўзининг шон-шуҳрати ва нажотбахшлиги учун ўрнатди; шу мақсадда эзгулик қилувчиларни қўллаб-қувватлаш ва жиноятчиларни жазолаш учун уларнинг қўлларига ҳокимлик қиличини берди… Фуқаролик ҳокимияти ўз зиммасига Калом хизматини ва маросимларни амалга ошириш вазифасини ололмайди ёки Осмон Шоҳлигининг калитига эга бўлолмайди[57].
Ҳозирги кунларда Жамоатни давлатдан ажратиш концепцияси давлатни Худодан ажратиш сифатида кенг (устига устак нотўғри) талқин қилинмоқда. Давлат Худо назоратидан чиқиб кетишга уринмоқда. У мустақилликка интилмоқда. Амалдаги ҳокимият ахлоқий-этик меёрларни бузаётганлиги ҳақида Жамоат огоҳлантирганда, уни давлат ишларига аралашаётганлиги учун танқид қилишади. Бироқ Жамоат давлат вазифасини бажаришга уринмайди. У фақат башорат йўли билан давлатни фош қилади ва ҳукуматни Худо хоҳишларига монанд иш тутишга даъват этади.
Инжилни муайян маънода ҳақиқатдан ҳам сиёсий куч сифатида баҳолаш мумкин. У Масиҳни Шоҳлар Шоҳи ва ҳукмдорларнинг Раббийси деб эълон қилади. Масиҳ олий ҳокимиятга эга. Қолган жамики бошқарувчилар ва бошлиқлар ўз ҳокимликларини қандай татбиқ этаётганлари ҳақида жавоб тайёрлайдилар ва Унга ҳисобот берадилар.
Ҳокимларга ва мансабдор шахсларга «қилич» дан фойдаланиш ҳуқуқи берилган. Уларга адолат ўрнатиш ва давлат чегараларини ҳимоя қилиш учун куч қўллаш ҳуқуқи берилган. Ҳукумат илтимослар ва таклифлар орқали ҳаракат қилмайди. У куч ишлатиш назарда тутилиши мумкин бўлган қонунларга асосланиб ҳаракат қилади. Гарчанд ҳукумат ўлим жазосини қўллаш ёки адолатли уруш эълон қилиш ҳуқуқига эга бўлса ҳам, у ҳар доим ва ҳамма масалада Худога ҳисобот бериши лозим.
Муқаддас Китоб масиҳийни иложи борича ҳамма жойда итоаткор фуқаро намунаси бўлишга даъват этади. Биз ҳокимият тепасида турувчилар учун ўз ибодатларимиз, итоаткорлигимиз ва бизнинг устимиздан тайинланган ҳокимиятга бўйсунишимиз билан Масиҳни улуғлаймиз. Биз ҳокимиятга то у Худо тақиқлаган нарсаларни амалга оширишга талаб қилгунга қадар, ёки бўлмаса, Унинг амрларини бажаришимизга тўсқинлик қилишигача бўйсунишимиз керак. Иккала ҳолат юз берганда, биз бундай ҳокимиятга нафақат итоатсизлигимизни кўрсатишимиз мумкин, балки шарт ҳамдир.
Хулосалар
1. Жамоат ва давлат — бу Худо томонидан яратилган ва Унга ҳисоб берувчи икки турлича шаклдаги ташкилотлардир.
2. Давлат ҳокимияти Худо томонидан ўрнатилган.
3. Ҳеч бир давлат Худодан ажрай олмайди ва Ундан мустақил равишда ҳаракат қила олмайди.
4. Давлат Худодан мустақил бўлишга интилганда, Жамоатнинг вазифаси уни фош этишдир.
5. Ҳокимиятга бўйсуниш ҳар бир масиҳийнинг муқаддас бурчидир. Агар давлат қонунлари Худо Каломига зид бўлмаса, биз уларга риоя қилишимиз керак.
Муқаддас Китобдан мулоҳаза учун олинган парчалар
2 Сол. 26:16-20;
Заб. 2:10-12;
Рим. 13:1-7;
1 Тим. 2:1-4;
1 Бут. 2:13-17.
Никоҳ
Никоҳ олам яратилиши пайтида Худо томонидан жорий этилган. Жалиладаги Кана шаҳрида бўлган никоҳ базмида Масиҳ Ўзининг иштироки ва Ўзининг ҳаворийлари орқали бизга берилган панду насиҳатлари билан никоҳни поклади. Кўпгина тўй маросимлари никоҳнинг илоҳий келиб чиқишини тан олинганлигидан гувоҳлик беради. Бироқ ҳозирги замон никоҳ шартномаларида ва келишувларда одамлар кўпинча никоҳ Худо амри билан бошқарилиб турилиши далилини эътиборга олмайдилар ёки етарлича баҳоламайдилар. Худо қонуни никоҳнинг қоунунийлигини ва аҳамиятини аниқ, равшан қилиб таъкидлаб келади.
Никоҳ бир аёл ва бир эркак ўртасидаги алоҳида алоқаларни назарда тутади, шунинг натижасида уларнинг иккови «бир тан бўлади». Никоҳда эр-хотин жисмонан, ҳис-туйғу билан, ақлан ва руҳан қўшилишади. Бу иттифоқ бир умрга тузилади. Никоҳ муқаддас қасамёд ва аҳдлашув билан, шунингдек, эр-хотиннинг жисмоний бирлиги билан тасдиқланади. Каломда фақат икки ҳолатда никоҳнинг бекор қилиниши айтилади: бевафолик қилиш ва эр-хотиндан бирининг оиладан кетиб қолиши.
Бевафолик никоҳ иттифоқида ман этилади. Никоҳ институти, эркак ва аёл бир-бирини ўзаро тўлдирсин, Худонинг яратувчилик ишида иштирок этиб, инсоният наслини тикласин, деб Худо томонидан яратилган. Жисмоний бирлик наслни давом эттириш учун жуда зарур, лекин у руҳий аҳамиятга ҳам эга. Жисмоний бирлик эр билан хотиннинг руҳий бирлиги рамзини ифодалайди ва намоён этади. Павлус никоҳ иттифоқи образидан Масиҳ ва Унинг Жамоати ўртасидаги муносабатларни таърифлаш учун фойдаланади. Эски Аҳд ҳам Худо билан Исроил ўртасидаги аҳд муносабатларини тасвирлашда мана шу образга мурожаат қилади. Садоқат, ўзаро севги, ғамхўрлик ва мадад ўзида никоҳнинг ўзаро муносабатлари асосини акс эттиради. Эр-хотиннинг бевафолиги эса аҳд шартларини бузади, бунинг оқибатида эса иттифоқ барҳам топади.
Бундан ташқари, Павлуснинг айтишича, агар имонлини умр йўлдоши ташлаб кетса, у ўзини эркин ҳисоблашга ҳақи бор (қаранг: 1 Кор. 7:12–16). Эр-хотиндан бирортаси оиласини ташлаб кетгудек бўлса, унинг бу ҳаракати бевафолик сингари, Худонинг никоҳга бўлган эзгу ниятини бузиш каби баҳоланади.
Никоҳ — бу яратилиш жараёнида ўрнатилган мўъжизадир. Никоҳни дуо қилиш учун эр билан хотин иккаласи ҳам масиҳий бўлиши керак. Эркак ва аёлларнинг барчаси оила қуриши мумкинлигига қарамай, масиҳийлар фақат «Раббийда» бўлганларга уйланишга ёки турмушга чиқишга даъват этилганлар. Калом масиҳийларни номасиҳийлар билан оила қуришларини очиқ-ойдин ман этади.
Худонинг амрига биноан, эр ўз хотинининг «боши» бўлмоғи керак. Хотин Раббийга бўлгани сингари, эрига итоат этишга даъват қилинган. Эр ҳам ўз хотинини худди Масиҳ Ўз Қаллиғини — Жамоатни севиб, Ўзини унга бахшида қилгани сингари севиши керак.
Хулосалар
1. Никоҳ Худо томонидан жорий этилган ва Худонинг амрлари орқали бошқарилади.
2. Уйланиш ёки эрга тегиш бир никоҳликка асосланган бўлиши керак.
3. Никоҳда рухсат ва қайд этилган жисмоний бирлик эр билан хотиннинг руҳий бирлигини акс эттиради.
4. Никоҳ иттифоқининг образи Каломда Худо ва Унинг Жамоати ўртасидаги муносабатларни таърифлаш учун ишлатилади.
5. Яратилиш даврида жорий қилинган никоҳ ҳамма одамлар учун мўлжалланган. Жамоат имонлиларнинг имонсизлар билан бўлган никоҳини тан олади. Аммо масиҳийларга фақат «Раббийда» бўлганлар билан никоҳ қуришни амр этади.
6. Никоҳ иттифоқининг тузилишини Худонинг Ўзи белгилаган. Эр-хотиннинг иккисига ҳам Худонинг алоҳида амрлари берилган.
Муқаддас Китобдан мулоҳаза учун олинган парчалар
Ибт. 2:24;
Мат. 19:1-9;
1 Кор. 7;
Эф. 5:21-33;
1 Сал. 4:3-8;
Ибр. 13:4.
Ажралиш
Ажралиш ҳақидаги масала ҳозирги жамиятда жуда долзарб бўлиб қолди. Ажралиш ҳоллари шу кунларда бениҳоят кўпайиб кетдики, уни ҳақиқий эпидемия деб аташ мумкин. Ажралишлар сонининг кўпайиб кетиши натижасида бу масала билан боғлиқ бўлган никоҳни бекор қилиш ҳуқуқий жараёни ниҳоятда тезлашиб кетди. Ҳатто ажралишаётган томонларга қўйилаётган айбларни ҳам талаб қилишнинг ҳожати қолмади. Мадомики, ажралиш борган сари осонлашиб кетаверар экан, ажралишларнинг ўсиши билан боғлиқ бўлган масала ҳам тобора кескинлашаверади.
Муқаддас Китоб никоҳни бекор қилиш масаласига ниҳоятда жиддий муносабатда бўлади. Исонинг ажралиш ҳақидаги таълимоти I асрдаги раввийлар мактаблари ўртасида мунозаралар контекстида кўрсатилган. Либераллар ва консерваторлар ажралишнинг қонуний асосларига оид масалада сира ҳам бир фикрга келишолмаган. Исонинг ҳам шу мунозарада иштирок этишига тўғри келган:
Исони синаш ниятида баъзи фарзийлар Унинг олдига келиб:
— Эркак ҳар қандай сабабга кўра ўз хотинидан ажралиши мумкинми? — деган саволни бердилар. Исо уларга жавобан: — Тавротда ўқимагансизларми? — деди. — Парвардигор бошданоқ одамларни эркак ва аёл қилиб яратди ва деди: «Эр киши ота-онасини қолдириб, ўз хотинига ёпишиб қолади ва иккови бир тан бўлади». Шунга кўра улар энди икки эмас, балки бир тан ҳисобланадилар. Худо бирга қўшганини бандаси ажратмасин.
Эътибор беринг-а, фарзийлар Исодан ажралишга нимани етарли асос деб ҳисоблаш мумкинлигини сўрашганда, У дарров Тавротга ва Худонинг никоҳга оид бўлган дастлабки қонун-қоидаларига мурожаат қилди. Никоҳ — бу икки инсоннинг умрбодлик иттифоқи далили эканлигини Исо алоҳида таъкидлайди. Исо эркак ва аёлнинг иттифоқи икковининг бир тан бўлишини ва инсоний қонунлар бу бирликни ажрата олмаслигини айтади. Фақат Худогина никоҳни бекор қилишга асос бўла оладиган далилни белгилаш ҳуқуқига эга.
Фарзийлар Исога саволлар беришни давом эттиришди:
Улар Исога:
— Ундай бўлса, Мусо нима учун: «Эркак хотини билан ажралса, талоқ хатини ёзиб берсин», деб амр этганлар? — дейишди. Исо уларга деди:
— Бағри тош одамлар бўлганингиз учун Мусо сизларга хотинларингиз билан ажралишга ижозат берган. Лекин бошдан бундай эмас эди. Мен сизларга шуни айтайин: ким бевафоликдан бошқа сабаб туфайли хотинидан ажралиб, ўзгага уйланса, зино қилган бўлади. Шунингдек, эридан ажралган хотинга уйланган ҳам зино қилган бўлади.
Агар биз Исонинг берган жавобини чуқур ўйлаб кўрадиган бўлсак, У фарзийларнинг Эски Аҳд қонунлари талқинини шубҳа остига қўйганлигини пайқаймиз. Мусо ажралишни «амр этмаган», балки ўзгарган вазиятларга биноан ажралишга
Сўнгра Исо бу масала бўйича Шахсий хулосасини айтди. Фақат эр хотинга ёки хотин эрга ҳиёнат қилган тақдирдагина ажралиш мумкинлигини У ҳисобга олди. Қайта никоҳ қураётганлар бузуқликка йўл қўйишлари ҳақида Унинг сирли сўзлари никоҳини ноқонуний тарзда бекор қилганларга тааллуқлидир. Агарда одамлар Худо рухсат бермаган тақдирда ажрашсалар, улар Худонинг кўзи ўнгида қонуний эр-хотинлигича қолаверадилар. Шунинг учун ноқонуний ажрашган одамларнинг такрорий никоҳи зинога йўл қўйилганлигини намоён этади.
Кейинроқ, юқоридаги бобда айтиб ўтганимиздек, Павлус ажралишнинг яна бир узрли сабабини кўрсатиб берди. Унинг фикрича, агар имонли хотин ёки эр имонсиз турмуш ўртоғи томонидан ташлаб кетилса, никоҳ бекор қилиниши мумкин (қаранг: 1 Кор. 7:10–15). Вестминстерлик имон тавбасида қуйидагича хулоса қилинган:
Бутун дунёнинг энг буюк Раббийси, Шоҳи бўлган Худо Унга бўйсунган одамлар устидан фуқаролик ҳокимиятини Ўзининг шон-шуҳрати ва нажотбахшлиги учун ўрнатди; шу мақсадда эзгулик қилувчиларни қўллаб-қувватлаш ва жиноятчиларни жазолаш учун уларнинг қўлларига ҳокимлик қиличини берди… Фуқаролик ҳокимияти ўз зиммасига Калом хизматини ва маросимларни амалга ошириш вазифасини ололмайди ёки Осмон Шоҳлигининг калитига эга бўлолмайди[58].
Хулосалар
1. Муқаддас Китоб асосли далилларсиз ажралишга йўл қўймайди.
2. Исо фарзийларнинг ажралишга либералларча нуқтаи назарларини тан олмаган.
3. Мусо ажралишни амр этмаган, аммо ажралишга ижозат берган.
4. Эр хотинга ёхуд хотин эрга бевафолик қилган тақдирдагина Исо ажралишга рухсат берган.
5. Исо ноқонуний ажрашганларнинг такрорий никоҳини зино деб атаган.
6. Павлуснинг айтишича, агар имонлини имонсиз умр йўлдоши ташлаб кетса, бу тарзда никоҳни бекор қилиш мумкин.
Муқаддас Китобдан мулоҳаза учун олинган парчалар
Мат. 5:31-32;
Мат. 19:3-9;
Рим. 7:1-3;
1 Кор. 7:10-16.
ЎНИНЧИ ҚИСМ
Охирги замон
Дажжол
Муқаддас Китобда дажжол образи нафақат масиҳийлар доирасида, балки дунёвий жамият орасида ҳам катта қизиқиш уйғотади. Бу образ Голливуд фильмларининг ва ажиб экцентрик романларнинг энг севимли персонажидир. Дажжол — ўтакетган ёлғончи, шайтон кучи билан сеҳргарлик қиладиган ёвуз дунё ҳукмрони.
Дажжолнинг Янги Аҳддаги образи бениҳоят сирлидир. Унинг вазифаси ва табиати тўғрисида кўплаб мунозараю мулоҳазалар мавжуд. Дажжол русчада антихрист деб айтилади. Бу сўздаги
Шунингдек, дажжол аслида ким ёки нима эканлиги ҳақида ҳам жуда кўп гап-сўзлар мавжуд. Дажжол одам қиёфасидаги шахсми? У эгасиз кучми ёки бирон бир ташкилотми? У диний ёки сиёсий арбобми, ёхуд унисига ҳам, бунисига ҳам эга шахсми? Биргина дажжол мавжудми ёки улар кўпчиликни ташкил қиладими? Масиҳийлар турли даврларда Нерон, Гитлер, Муссолини ва бошқа арбобларни ҳам дажжол деб аташган. Кўплаб протестантлар папани дажжол деб ҳисобласалар, айни пайтда бошқа масиҳийлар унинг келишини ва унинг ҳокимияти ўрнатилишини кутиб яшамоқдалар. Юҳанно ҳозирданоқ «кўплаб дажжоллар пайдо бўлгани» (1 Юҳ. 2:18), ҳамда «(Одам вужуди билан дунёга келган) Исо Масиҳни тан олмовчи ҳар қандай руҳ Худодан эмас. Бу — дажжол руҳи. Дажжол келишини сизлар эшитган эдингизлар. Мана, ҳозирдан у дунёда» (1 Юҳ. 4:3) эканлиги тўғрисида айтади. Бундан ҳаворийлар давридан то Масиҳнинг ерга қайтгунига қадар дажжолларнинг кўпайиши, ҳеч бўлмаганда унинг руҳи ва кучи намоён бўлиши ҳақида хулоса чиқариш мумкин.
Ҳаворий Павлуснинг тасдиқлашича, Масиҳнинг Иккинчи бор ер юзига қайтиши арафасида дажжол ўзини жуда бошқача намоён қилади. «Тақдири ҳалокат бўлган дажжол» ер юзига «шайтон кучи билан» келади ва «Худонинг Маъбадида ўтириб, ўзини Худо қилиб кўрсатади» (қаранг: 2 Сал. 2:1-12). Баъзилар, бу ҳолат качон Исроил давлатидаги Маъбад қайта тикланиб, унда тоат-ибодатлар бошланса, ана ўшандагина содир бўлади, деб ҳисоблашади. Бошқалар эса, гап бу ерда Янги Аҳд Маъбадини, яъни масиҳий Жамоатнинг пайдо бўлишини назарда тутадилар.
Дажжолнинг келиб чиқиши Жамоатдаги одамларнинг оммавий суръатда Худодан юз ўгириши билан боғланади. Эҳтимол, бу ерда дунёвий ҳокимиятнинг диний институтлар билан бирлашиши назарда тутилаётган бўлса керак. Дажжолнинг мақсади — Худо халқига уруш эълон қилиш, Масиҳ ва Унинг Шоҳлигини йўқ қилиб юборишга уриниб кўришдир. Бироқ Муқаддас Китоб дажжолнинг улкан куч-қудрати ва таъсирига қарамасдан, унинг енгилиши, мағлубиятга учраб ҳукм қилиниши муқаррарлигига бизни ишонтиради. Пировардида, дажжолни ҳақиқий ва тирик Масиҳнинг муносиб душмани деб асло айтиб бўлмайди.
Хулосалар
1. Дажжол Масиҳга қарши чиқиб, Унинг ўрнини эгаллашга интилади.
2. Жамоатнинг бутун тарихи давомида дажжол айрим шахслар ва ташкилотлар кўринишида намоён бўлган.
3. Охир замонда дажжол шайтоннинг кучи билан келишини, турли қудратли ишлар ва сохта мўъжизалар кўрсатишини Муқаддас Китоб башорат қилади.
4. Дажжол Масиҳга қарши курашда, шубҳасиз, мағлубиятга учрайди.
Муқаддас Китобдан мулоҳаза учун олинган парчалар
2 Сал. 2:1-12;
1 Юҳ. 2:18-23;
1 Юҳ. 4:1-6;
2 Юҳ. 1:7.
Масиҳнинг қайтиши
Жамоат ҳамма давр ва замонда Масиҳнинг қайтиши ҳақидаги ваъдасини қувончли ҳаяжон билан кутади. Унинг Биринчи келиши бизга нажот олиб келди. Масиҳнинг Иккинчи бор келиши эса Унинг Шоҳлигининг тамомила ўрнатилишига Жамоатнинг қилаётган умидини рағбатлантириш бўлади.
Исонинг ерга қайтиб келиши ҳақида сўз кетганда, Янги Аҳдда кўпинча parousia термини қўлланилади. Ушбу термин Исонинг охир замонда «пайдо бўлишини», «кўринишини» ёки «келишини», шунингдек, Жамоат Масиҳнинг Иккинчи бор келиши ҳақидаги ваъдасини амалга ошишини кутаётганлигини англатади.
Муқаддас Китобда айтилишича, Исонинг келиши яққол ва аниқ кўриниб туради. У куч-қудрат ва шон-шуҳрат билан булут орасида келади. Бу фақатгина Унинг кудратининг зоҳир бўлиши эмас. У Ўз танасида зоҳир бўлади. У сирли ва кўринмас ҳолатда пайдо бўлмайди. Исо кўкка кўтарилгандаги каби шон-шуҳрат булути қуршовида келади. Самодан Худо карнайининг овози ва бош фариштанинг садоси эшитилади.
Масиҳ келиши пайтида Жамоат завқ-шавққа тўлиб, Раббий истиқболига пешвоз чиқиб, Уни кутиб олиш учун ҳавода парвоз қилади. Жамоатнинг кўкларга кўтарилиши ёки қувончи ҳам ошкора ва яққол намоён бўлади. То Масиҳ Иккинчи марта қайтиб келмагунча, Худонинг танлаганлари ер юзида вақтинча завқланмайдилар. Аксинча муқаддаслар Исо билан учрашиш учун кўкларга кўтариладилар ва У осмонда тантанаворлик билан ерга тушишида Унга ҳамроҳлик қиладилар. Шунингдек, Унинг келишида марҳумларнинг оммавий тирилиши, сўнгги ҳукм ва охир замон юз беради.
Масиҳийларнинг ҳар бир авлоди бедор ва ҳушёр бўлиб, Масиҳнинг Иккинчи бор келишини кутиши учун даъват этилгандир. Чунки ўғри кечаси қандай келса, маҳшар куни ҳам шундай келади. Кундалик ишларимизда ва ғам-ташвишларимизда бизга юпанч бўлиб хизмат қилиши учун биз ҳам бўлажак шон-шуҳратни эслаб туришга чорланганмиз.
Масиҳнинг қайси кун ва қайси вақтда келишини ҳеч ким билмайди Кўпчилик бу вақтни ҳисоблаб, аниқлашга уриниб кўрди, лекин уларнинг барча қилган башоратлари сохта бўлиб чиқди. Муқаддас Китоб биз ҳар доим ҳушёр бўлишимизни маслаҳат беради. Биз Унинг келиши вақти яқинлашаётганининг белгиларини кузатиб боришимиз лозим. Масиҳнинг қайтиб келиши бир неча асрларга чўзилиб кетганлиги сабабли, баъзи бир одамларнинг умиди сўниб бораётган бўлса-да, ўтаётган ҳар бир кун Унинг узоқ кутилаётган келишига бизни тобора яқинлаштирмоқда.
Хулосалар
1. Жамоат Масиҳнинг ваъда қилган қайтишини ишонч билан кутмоқда.
2. Масиҳнинг Иккинчи бор келиши аниқ ва ошкора бўлади.
3. Масиҳ самога кўтарилгани сингари, шон-шуҳрат булутлари ичида келади.
4. Жамоат Масиҳни тантанаворлик билан ерга тушиши жараёнида Унга ҳамроҳлик қилиш учун, Уни ҳавода кутиб олади.
5. Жамоат ҳушёр бўлиб, Масиҳнинг қайтишини кутиши лозим. Шу билан бир вақтда, Унинг қайси кун ва қайси вақтда келишини айтиб беришга уринмаслиги керак.
Муқаддас Китобдан мулоҳаза учун олинган парчалар
Мат. 24:1-25:46;
Мат. 26:64;
Лк. 21:5-36;
Ҳав. 1:4-11;
1 Сал. 4:13-5:11;
Тит. 2:11-14.
Худо салтанати
Дунё тарихи бизга давлат тузуми ва идоранинг турлича усулларини мисол орқали беради. Уларнинг энг кўп тарқалганларини санаб ўтиш жоиз: ҳарбий кучлар мададига таянган диктатура, қонун билан бошқариладиган республика, кўпчиликнинг ҳукмронлигини тан олишга асосланган демократия, шунингдек, якка ҳокимликнинг икки тури — конституцион (бунда ҳокимият конституция билан чегараланган) ва мутлақ ҳокимлик (бунда ҳокимнинг сўзи қонундир).
Худо салтанати — бу мутлақ ҳукмронликдир. Бунда Худодан ташқарида Уни боғлаб турадиган ёки чегаралайдиган ҳеч қандай қонун мавжуд эмас. Худонинг Ўз Шоҳлигидаги фуқаролардан уларни қандай бошқариш тўғрисида йўл-йўриқ сўрашининг ҳожати йўқ. Унинг Шоҳлиги ҳеч қандай референдумга боғлиқ эмас ва ишонч билдиришларига ҳам муҳтож эмас. Унинг сўзи қонун; чекланмаган олий ҳокимият Унинг ихтиёридадир.
Якка ҳукмдорга иззат-ҳурмат ва содиқлик ҳар қандай монарх давлатида жуда муҳимдир. Бундай хислатлар бошқа якка ҳокимиятли давлатларга қараганда, Худо Салтанатида ниҳоятда эъзозланади. Одамларнинг энг катта гуноҳи — бу Худони идрок этган ҳолда, Уни Худо сифатида улуғламаганлари ва Унга шукрона айтмаганликларидан иборат (қаранг: Рим. 1:21).
Худо Ўз халқи устидан ҳукмронлигини таъкидлаган ҳолда, Худо Шоҳлигининг мавзуси Эски ва Янги Аҳдда қизил ипдай оралаб ўтган. Самодаги тахтда Подшоҳлар Подшоҳи ва ҳукмдорлар Раббийси бўлиб ўтирадиган Келгуси Масиҳни Худо мой суртилган Шоҳ деб эълон қилди.
Эски Аҳдда Худонинг келажакдаги Шоҳлиги тўғрисида бир неча бор айтилади. Янги Аҳд Яҳё пайғамбарнинг: «Тавба қилинглар, чунки Осмон Шоҳлиги яқинлашди!» (Мат. 3:2), деган хитоби билан бошланади. Тарихий ҳодисани тасвирлаш учун ҳозирданоқ дарахтлар илдизида ётган «болта» (қаранг: Мат. 3:10), Ўз хирмонини шопириб ташлаш учун Унинг қўлида тайёр турган «паншаха» (қаранг: Мат. 3:12) образи қўлланади. Бу иккита тимсол ҳақиқатдан ҳам Осмон Шоҳлиги яқинлашиб келаётганлигидан дарак беради. Янги Аҳд Хушхабарининг эълон қилиниши Худо Салтанатига кириб боришнинг бошланганлигидан дарак беради. Яҳё пайғамбарнинг «Осмон Шоҳлиги яқинлашди!» деб айтган сўзлари охирзамоннинг саноқ боши бўлиб қолди.
Исо ҳам Ўз ваъзларида Шоҳлик Хушхабарининг эълон қилинишига урғу берган. Исо айтадики, Менинг Шоҳлигим халқим орасида қудратли равишда зоҳир бўлади. Кўкка Кўтарилиш пайтида Исо Ўз шогирдларига бутун дунё бўйлаб Унинг шоҳидлари бўлишларини амр этди. Улар барча одамларга Исонинг ҳукмронлиги, Шоҳлар Шоҳи эканлиги тўғрисида гувоҳлик берадилар. Исо Масиҳнинг Олам Шоҳи сифатидаги ҳақиқий ҳукмронлиги ҳали кўринганича йўқ. Дунё ҳали ҳам Унинг мустақил ҳокимиятини ё билмаяпти, ёки уни тан олгиси келмаяпти. Жамоатнинг вазифаси — кўринмайдиган шоҳлик тўғрисида кўриниб турадиган гувоҳликни зоҳир қилишдир.
Исо тантанали равишда Худо Салтанатининг кириб келганлигини эълон қилди. У аллақачон самовий тахтда ўтирибди. Лекин ҳозирча Уни қувғинда Ўз вақтини бир неча Ўзига содиқ табаалар билан кутаётган Шоҳга қиёслаш мумкин. Лекин қайтиб келгач, У Ўз ҳокимиятини мукаммал ўрнатади.
Янги Аҳнинг таъкидлашича, Худо Салтанати бир томондан, аллақачон келган, бошқа томондан эса энди юз беради. У «аллақачон бор» ва «ҳали йўқ». Масиҳийлар бу икки муҳим жиҳатни тушуниб олмоқлари лозим. Шоҳликни аллақачон ўрнатилган ёки келажакда тўлиқ намоён бўлади деб ҳисоблаш — Янги Аҳд таълимотини бузиб кўрсатишдир. Биз аллақачон самовий тахтда Ўтирган Шоҳга хизмат қиляпмиз. Бироқ шундай бўлса-да, биз Уни шон-шуҳратда тантанавор келишини ва ўшанда Унинг қаршисида ҳар бир киши тиз чўкиб туришини ҳамон кутяпмиз.
Хулосалар
1. Худо Салтанати — бу мутлақ ҳукмронликдир.
2. Эски ва Янги Аҳд Осмон Шоҳлиги мавзуси билан бирлаштирилган.
3. Янги Аҳд Исонинг келиши билан Худо Салтанати ўрнатилганлигини ва Унинг келажакдаги ҳукмронлигини эълон қилади.
4. Худо Шоҳлиги аллақачон мавжуд, лекин Масиҳнинг тантанавор равишда қайтганидан кейин у тўлиқ намоён бўлади.
Муқаддас Китобдан мулоҳаза учун олинган парчалар
Заб. 9:37-39;
Заб. 21:28-32;
Дон. 2:44;
Юҳ. 18:36;
Ибр. 1:8-14.
Самовий ватан
Одамлар кўпинча севган кишиси билан қилинган суҳбатни жаннатда бўлгани билан қиёслайдилар. Ҳақиқатдан севги — буюк марҳаматдир. Бироқ ер юзидаги вазият ва ғам-ташвишларни дўзах азоби ёки самовий роҳат-фароғат билан солиштириб бўлмайди.
Муқаддас Китобда таърифланган дўзахнинг қоронғу, қўрқинчли образлари ва ёруғ умид ҳадя этувчи самовий образлари ҳаммамизга маълум. Самоларни жаннат, Иброҳимнинг оромгоҳи, Худо ҳузуридан тушаётган табаррук шаҳар деб аташади. Азиз Пир Юҳаннонинг таъкидлашича, Қуддус шаҳри Худонинг улуғвор жамоли билан балқир, унинг сайқали қимматбаҳо тош, биллур олмосга ўхшар, деворлар олмосдан қурилган бўлиб, шаҳарда абадий хурсандчилик ва ҳузур-ҳаловат ҳукмрон эди.
Осмонда қуйидагилар бўлмайди: 1) кўз ёшлари, 2) ғам-ташвишлар, 3) ўлим, 4) дард-касалликлар, 5) зулмат, 6) муртад одамлар, 7) гуноҳ, 8) маъбад, 9) ой ва қуёш ва 10) Одам Атонинг қилган гуноҳи учун лаънат (қаранг: Ибт. 3:16–19).
Самоларда 1) азизлар, 2) оби-ҳаёт дарёси, 3) ҳаёт дарахти, 4) Худо қўзиси, 5) Худога итоат, 6) Қўзи ва Қаллиқнинг никоҳ зиёфати, 7) Худонинг ошкора иштироки ва 8) ҳақиқат Қуёши бўлади. Самовот — бу Масиҳнинг истиқомат қилиш жойи. Бу Одам-Худо билан бўладиган абадий роҳатбахш мулоқотнинг ҳузур-ҳаловатидир. Жонатан Эдварс имонлиларнинг самодаги хурсандчилигини тасаввур қилишга уриниб, шундай ёзади: улар…
…Худо севгиси уммонида чўмиладилар ва тоабад ёруғликдан, мулойим ва нафис ёғдудан баҳра оладилар. Улар доимо нурдан баҳраманд бўладилар ва ҳар томондан нур билан қамраб олинадилар, нурга тўлиб-тошадилар ва уни акс эттириб ёруғлик манбаига қайтарадилар[59].
Азизлар нафақат ўзларининг Худочси ва Қуткарувчиси билан бўлган мулоқотдан роҳатланадилар, балки олдин заминда бўлган муқаддасларни танийдилар ва улар билан суҳбат қурадилар. Самовот — бу жамики эзгулик ва марҳаматлар маконидир.
Самоларда ҳузур-ҳаловатнинг даражаси турлича бўлади. Буларни билишга кўмаклашиш ниятида Павлус улуғворликда фарқ қиладиган, аммо битта осмонда чақнаб турувчи юлдузлар ҳақида гапиради. Бироқ ушбу масалага ойдинлик киритувчи бир нечта нуқтаи назарларни айтиб ўтишга тўғри келади. Биринчидан, барча юлдузлар чарақлайверади. Яъни бошқача қилиб айтганда, осмонда бахтсизлар ёки норозилар бўлмайди. Биз ўзимиз ўйлагандан ҳам ортиқроқ бахт-саодатга эга бўламиз. Иккинчидан, Масиҳнинг қутқарувчилик меҳнати барча азизларга теппа-тенг нажот олиб келади. Ва ниҳоят, имонлиларнинг озми-кўпми, ҳузур-ҳаловатга «эришиш» учун қилган «хайрли ишлари» ўзича ҳеч насага арзимайди. Аслида, бу ишлар Худонинг мустақил иродасига биноан эътиборга олиниши мумкин. У буни фақат Масиҳни деб қилади. Дўзах азобининг янада даҳшатлиси — бу азоб-уқубатларнинг абадийлигидир. Худди шунингдек, осмондаги улкан ҳузур-ҳаловатларнинг бири — унинг сира ҳам адо бўлмаслигига ишонишдир. Сўнгги душман ҳисобланмиш ўлим йўқ қилинади. Имонлиларга ҳадя этилган бу мукофот осмонда абадий бўлади, деб ишонтиради бизни Хушхабарчи Лука (қаранг: Лк. 20:34-38).
Самоларда бизни улкан бахт — жаннат ҳузур-ҳаловатини кўриш ва Худонинг жамолига тўйиш қувончи кутмоқда. Аммо бу ифодалаб бўлмайдиган шоду ҳуррамлик фақатгина қалб кўзларигагина кўрингусидир. Худо — Руҳдир, танлаб олинганлар Уни фақат руҳда кўра оладилар. Масиҳ муяссар бўлган бу мукофот Унинг болаларига инъом қилинади.
Хулосалар
1. Азоб-уқубат ва ўлим келтирувчи нимаики бўлса, бари осмонда йўқ бўлади.
2. Осмон шундай маконки, унда гуноҳ ҳам, гуноҳ самараси ҳам бўлмайди.
3. Осмон имонлиларнинг Масиҳ билан бевосита қилган мулоқотларидан ҳузурланадиган жойдир.
4. Осмонда бизга жаннат ҳузур-ҳаловати берилади ва бу фоний дунёда кўролмаган Худо жамолини биз у ерда кўришга мушарраф бўламиз.
5. Осмонда Худо инъом этган меросдан биз абадий баҳраманд бўлиб яшаймиз.
6. Заминий билимлар ёки таассуротлар бизга осмонда инъом этилажак чексиз бахт-саодатга сира ҳам тенг кела олмайди.
Муқаддас Китобдан мулоҳаза учун олинган парчалар
1 Кор. 15:50-57;
2 Кор. 5:1-8;
1 Бут. 1:3-9;
Ваҳ. 21-22.
Жаннат ҳузур-ҳаловатини кўра билиш
Мен кўриб бўлмайдиган Худога қандай қилиб хизмат ва сажда қилиш кераклигини сира тушунолмаган бир бола ҳақидаги воқеани эшитганман. Бола жуда кўп ўйланиб кўргач, қуйидаги мақолнинг тўғрилигини тан олди: «Меҳр аслида кўзда бўлади». Жавобсиз саволлардан чарчаган бола саросимада бақирди: «Мен қўлим билан ушлаб кўрадиган Худони хоҳлайман!»
Эҳтимол, инсоният ҳам қўл билан ушласа бўладиган Худога хизмат қилиш истагида бутпарастликка берилиб кетишига мана шу сабаб бўлган бўлса керак. Дарахт ва тошлардан ясалган бутлар соқов, кар ва сўқирдир. Улар одамга ҳеч ҳам ёрдам бермайди, жуда бўлмаганда уларни ушлаб кўриш мумкин. Бу сохта, ясама бутлар Худонинг улуғворлигини кўришга интиқ кўзларимизнинг хоҳиш-истагини қондиришга мўлжалланган.
Павлуснинг айтишича, одамлар «Мангу барҳаёт Худонинг улуғвор жамолини дунёдан ўткинчи инсон… суратидаги бутларга алмаштириб» (қаранг: Рим. 1:23) гуноҳ қилдилар ва «Худонинг ҳақиқатини ёлғон билан алмаштириб, Холиқ ўрнига махлуққа сиғиниб топиндилар. Холиқи оламга эса абадий шон-шарафлар бўлсин! Омин» (қаранг: Рим. 1:25).
Ҳатто Масиҳнинг шогирдлари ҳам Худо жамолини кўриш истагини билдиришган. Уларга ҳам Худонинг кўринмаслиги тўсиқ бўлган. Исо кечки овқат пайтида Ўз шогирдлари билан учрашганда, Филипп шундай деди: «Раббий, бизларга Отани кўрсат, шу биз учун етарли!» (Юҳ. 14:8). Филипп барча имонлиларнинг хоҳишини гапирди. Кўзимизнинг қири билан Худонинг жамолини бир маротаба кўрсак, биз учун ҳақиқатдан ҳам шунинг ўзи кифоя. Унинг илоҳий қудратини ва шон-шуҳратини кўрсак, бас. Бундан кўнглимиз хотиржам бўларди, безовталанган руҳ эса тинчиб қоларди.
Бу илтимосга жавобан Исо тоқатсизлик ва афсус билан деди: «Филипп, Мен шунча вақтдан бери сизлар билан биргаману, Мени танимайсанми? Мени кўрган Отамни кўрган бўлади. Энди сен қандай қилиб, «Отани бизларга кўрсат», деяпсан?» (Юҳ. 14:9).
Анча илгарироқ Исо Ўзининг Тоғдаги ваъзини ҳузур-ҳаловат амрларидан бошлаган. У покдил бўлганларни бахтлидир, деб эълон қилди, чунки улар Худони кўришга муяссар бўладилар. Одамлар севган ва сажда қилаётган Худоларини бутун шон-шуҳратга бурканган ҳолда кўришни истар эдилар. Худо Адан боғига кириш дарвозасининг олдига алангали қилич тутган карубни қўйгандан бошлаб бирор инсон Уни кўриш имконига эга эмас эди. Ҳатто, Ўзингнинг улуғворлигингни менга зоҳир қил, деб илтижо этган Мусога ҳам Худо шундай деди: «…Сен Мени орқамдан кўрасан. Юзимни эса кўрмайсан» (Чиқ. 33:23).
Лекин барибир гуноҳдан фориғ бўлганлар (покланганлар) сирли пардани кўтариб, Худонинг пок улуғворлигини кўриш бахтига муяссар бўлиш пайтини кутмоқдалар. Биз Худонинг улуғворлигини кўзларимиз ёмон кўриши туфайли эмас, балки қалбларимиз етарлича даражада пок бўлмаганлиги учун кўролмаймиз. Қачонки биз осмонда улуғланиб, қалбларимиз покланса, таърифга сиғмас ҳузур-ҳаловатдан лаззатлана оламиз, чунки биз Унинг улуғворлиги имконига эга бўламиз.
Бу кўриш жаннат ҳузур-ҳаловатини кўриш деб аталади, чунки бу инсон қалби учун Ўзи билан юксак роҳат-фароғат олиб келган Худони кўришдир. Исроил халқини қандай дуо қилишганини бир эслаб кўринг-а: «Эгам сенга барака берсин, сени Ўз паноҳида асрасин! Эгам сенга очиқ юз билан боқсин, сенга илтифот қилсин. Эгам назарини сенга солсин, сенга тинчлик ато этсин!» (Саҳ. 6:24-26).
Юҳаннонинг айтишича, келажакда нима бўлишимиз ҳануз ноаниқ, лекин бизга шу нарса аниқ ва равшанки: «…Исо Масиҳ зоҳир бўлганда, биз У сингари бўламиз; У қандай бўлса, Уни шундай ҳолда кўрамиз» (1 Юҳ. 3:2).
Бу ваъда бизга шундай ишонч бағишлайдики, Худо осмонларда Ўзини зоҳир қилади. Бу зоҳирлик худди Худо ёнаётган бута орасидан Мусони чақиргани сингари, инсонга Худонинг бутун шуҳрати намойиш қилинишига ўхшайди, яъни Худо намоён бўлишининг ҳамма ҳодисалари устунлик қилади. Бу намоён ёниб турган тоғолча дарахтидан ёки булут устунидан афзалроқ намоён бўлади. Биз зоҳирий тасвир ёки акс этган образдан улканроғини кўрамиз. «У қандай бўлса», биз Уни шундай ҳолда кўрамиз. Биз ўз Худомизнинг асл моҳиятини қандайдир суратда яхшилаб кўриб олишимиз мумкин. Ана шундагина бизда Уни «ушлаб кўриш» истаги бўлмайди.
Хулосалар
1. Худонинг кўринмаслиги далили кўпинча одамларни бутпарастликка ундайди.
2. Масиҳ Худонинг баркамол образини Ўзида зоҳир қилди, Уни кўриш — бу Отани кўриш демакдир.
3. Покдил бўлганлар Худони кўрурлар.
4. Самоларда мукаммал покликка эришмагунча, ҳеч бир банда Худонинг жамолини кўролмайди.
5. Келажакда Худони кўриш — жаннат ҳузур-ҳаловатини кўриш деб аталади, чунки У қалбларимизни таърифлаб бўлмайдиган бахт-саодатга тўлдиради.
Муқаддас Китобдан мулоҳаза учун олинган парчалар
Чиқ. 32:1–33:23;
Саҳр. 6:24–26;
Мат. 5:8;
Юҳ. 14:1–11;
Ваҳ. 22:1–5.
Дўзах
Биз ҳаммамиз «уруш — бу ҳақиқий дўзах» ёки «мен чинакам дўзах азобини бошимдан кечирдим» дейилган ибораларни бир неча бор эшитганмиз. Табиийки, ҳеч ким бу ибораларнинг асл маъносини тушунмайди. Тўғрироғи, улар
Одамлар дўзах ҳақиқатларини етарлича баҳолай олмайдилар, уларга енгил-елпи ёки масхараомуз муносабатда бўладилар. Нимаики бизни хавфга солиб қўрқитса, шу ҳақда биз хазиллашамиз. Чунки шу йўсинда бизга хавф солувчи даҳшатни юмшатишга ва дўзахнинг ваҳимали, қўрқинчли образларидан бутунлай қутилишга ҳаракат қиламиз.
Муқаддас Китобда бутун вужудингизни титратиб, дағ-дағ қалтиратадиган дўзах тушунчасидан ёвузроқ тушунча йўқ. Дўзах билан боғлиқ нимаики бўлса, нақадар жўн ва соддаки, то Исонинг сўзлари одамларни мажбур қилмагунча, кўпчилик бу муаммо тўғрисида ўйлаб бош қотиргиси ҳам келмайди.
Дўзах ҳақидаги Муқаддас Китоб таълимотининг деярли бариси Масиҳнинг Ўзидан келиб чиқади. Эҳтимол, бошқалардан кўра кўпроқ худди шу таълимот қабул қилинганлиги Унга эргашувчиларнинг садоқатидан гувоҳлик беради. Ҳозирги замон масиҳийлари Масиҳ тахълимотини қандайдир четлаб ўтиш ёки бошқачароқ талқин қилиш мақсадида, дўзах тушунчасини бироз юмшатиб кўрсатишга ҳаракат қилишади. Муқаддас Китоб эса дўзахни ташқи қоронғулик, олов кўли, тишларни ғижирлатиб аюҳаннос соладиган жой, Худо марҳаматидан мангу ажралган муртадлар макони, озодликдан маҳрум этилганларнинг ҳамда дўзахиларнинг қурти ҳам ўлмайдиган, ўти ҳам сўнмайдиган макон, деб таърифлайди. Мангу жазоларнинг бу ёрқин образлари қуйидагича саволни келтириб чиқаради: биз уларни қандай қабул қилишимиз керак — айнанми ёки рамзий маънодами?
Хўп, уларни рамз деб фараз ҳам қилдим, лекин бундан мен ҳеч ҳам енгиллик сезмайман. Бироқ буни
Одамларга дўзах — бу Худодан юз ўгириш рамзи деб айтилганда, улар енгил тортиб нафас олишади. Худодан умрбод юз ўгириш тавба қилмаган банда учун жиддий гуноҳ ҳисобланмайди. Аксинча, нопок одамлар иложи борича Худодан узоқроқ юришни хоҳлашади. Бироқ Худодан узоқлашиш уларга жазо бўлмайди, балки Худонинг мавжудлиги нопокларга азоб-уқубат келтиради. Қиёматда Худо Ўзининг илоҳий қаҳр-ғазабига тўлган ҳолда зоҳир бўлади. Ҳукм қилинганлар муносиб жазоларини олишлари учун У ўша ерда бўлади. Гуноҳкорлар Уни ютиб юбораётган олов сингари қабул қиладилар.
Биз дўзахни қандай кўринишда қабул қилмайлик, у барибир оғир ва ғайриоддий жазолаш макони бўлиб қолаверади. Фақат, дўзахда шафқатсизликка йўл қўйилмайди, деган ишонч бизга тасалли сифатида хизмат қилиши мумкин. Худо бешафқат бўлолмайди. Шафқатсизлик гуноҳкорга мос бўлган жазодан кўра оғирроқ ёки қаттиқроқ жазони назарда тутади. Ушбу маънода шафқатсизлик — бу адолатсизликдир. Худо ҳеч кимни ноҳақ ҳукм қилмайди. Бутун оламнинг Ҳаками ҳеч кимни адолатсиз жазоламайди. Бегуноҳ одам ҳеч қачон Унинг қўлларидан зарар кўрмайди.
Балки, дўзахнинг энг қўрқинчли аспекти — бу дўзах ўтининг сўнмаслигидир. Агар одамлар пировардида азоб-уқубатларнинг барҳам топишини билсалар, улар ҳар қандай оғир жазоларга ҳам дош бера оладилар. Дўзахда эса бундай умид йўқ. Муқаддас Китоб жазонинг мангу давом этиши тўғрисида аниқ ва равшан қилиб айтган. Абадий ҳаёт ва абадий ўлимни тавсифлаш учун бир сўздан фойдаланилади. Жазо оғриқни кўзлайди. Одамни йўқ қилиш, баъзилар кутганидай, ҳеч қандай оғриқни назарда тутмайди. Жонатан Эдварс Ваҳий Китоби (6:15–16) мавзусига бағишлаб қилган ваъзида шундай деган: «Нопок одамлар мамнуният билан Худонинг қахр-ғазабидан қочиш учун ҳеч нимага айланиб, ўзларининг ўлимига рози бўлар эдилар»[60].
Шундай қилиб, дўзах — бу фақатгина Худонинг солиҳ ва куйдирувчи ғазаби мавжуд бўлган абадийликдир. Бу оғир азоб-уқубатлардан енгиллашишнинг ёки қутулишнинг сира ҳам иложи йўқ. Биз Масиҳ жасоратини қадрлашимиз ва Унинг Хушхабарини ваъз қилишимиз учун буни тушунишимиз жуда зарур.
Хулосалар
1. Дўзахдаги азоб-уқубатларни заминдаги ҳеч қандай азоб ва изтироблар билан қиёслаб бўлмайди.
2. Исо Ўз таълимотида дўзах ҳақида аниқ ва равшан айтган.
3. Агар Муқаддас Китоб дўзахни фақатгина рамз сифатида тасвирлаган бўлса, у ҳолда реал дўзах рамзларга қараганда анчагина ваҳималироқ бўлади.
4. Дўзах — бу Худонинг қаҳр-ғазаб билан зоҳир бўлиши ва У кўрсатадиган жазодир.
5. Дўзахда ноҳақлик йўқ. Бу мукаммал адолат маконидир.
6. Дўзах абадийдир. Ўлимдан кейин на тавба қилиш, на аннигиляция гуноҳкорни дўзах азоб-уқубатларидан қутқара олади.
Муқаддас Китобдан мулоҳаза учун олинган парчалар
Мат. 8:11-12;
Мк. 9:42-48;
Лк. 16:19-31;
Ибр. 1:3-13;
Ваҳ. 20:11-15.
Тавсия қилинадиган адабиётлар
БОШЛОВЧИЛАР УЧУН
I. Ҳақиқат
North, Gary.
Radmacher, Earl D.
II. Худонинг табиати ва сифатлари
Brown, Stephen.
Colson, Charles W.
Колсон, Чарлз.
III. Худонинг ишлари ва амрлари
Ramsbottom, B. A.
Robertson, O. Palmer.
IV. Исо Масиҳ
Lloyd-Jones, D. M.
Макдауэлл, Джош.
Sproul, R. C.
V. Муқаддас Руҳ
Green, Michael.
Stott, John R.
VI. Инсон ва гуноҳ қилиш
Alien, Roland B.
Brand, Paul abd Yancey, Philip.
Lewis, C. S.
Льюис, К. С.
VII. Қутқарилиш
Horton, Mishael Scott.
Palmer, Edwin H.
Стотт, Джон. Основание христианства. М.: Триада, 1998.
VIII. Жамоат ва маросимлар
Barss, Jerran.
Sartelle, John P.
IX. Ҳозирги дунёда руҳият ва ҳаёт
Kelly, Douglas.
Sproul, R. C.
Sproul, R. C.
X. Охир замон
Clouse, Robert G., ed.
Erickson, Millard J.
ЎРТА ДАРАЖАДАГИЛАР УЧУН
I. Ҳақиқат
Sproul, R. C.
Стотт, Джон.
II. Худонинг табиати ва сифатлари
Пакер, Джеймс.
Pink, Arthur W.
Sproul, R. C.
Спраул, Роберт.
Storms, C. Samuel.
III. Худонинг ишлари ва амрлари
Boice, James M.
Bridges, Jerry.
Robertson, O. Palmer.
IV. Исо Масиҳ
Bruce, F. F. Jesus:
Спраул, Роберт.
Stott, John.
Warfield, Benjamin B.
V. Муқаддас Руҳ
Packer, J. I.
Palmer, Edwin H.
Спраул, Роберт.
VI. Инсон ва гуноҳ қилиш
Machen, J. Gresham.
Packer, J. I.
Sproul, R. C.
VII. Қутқарилиш
Murray, John.
Murray, John.
Pink, Arthur W.
Пинк, Артур.
Спраул, Роберт.
VIII. Жамоат ва маросимлар
Adams, Jay E.
Kuiper, R. B.
Stott, John.
IX. Ҳозирги дунёда руҳият ва ҳаёт
Bridges, Jerry.
Бриджес, Джерри.
Ferguson, Sinclair.
Pratt, Richard L. Jr.
Спраул, Роберт.
X. Охир замон
Campbell, Roderick.
Gerstner, John H.
Gilmore, John.
Hendriksen, William.
ЮҚОРИ ДАРАЖАДАГИЛАР УЧУН
I. Ҳақиқат
Bryce, F. F.
Bryce, F. F.
Montgomery, John WarWick.
Warfield, B. B.
II. Худонинг табиати ва сифатлари
Bavinck, Herman.
Charnock, Stephen.
Clark, Gordon.
III. Худонинг ишлари ва амрлари
Ames, William.
Bates, William.
Warfield, B. B.
Witsius, Herman.
IV. Исо Масиҳ
Morris, Leon.
Morris, Leon.
Оуэн, Джон.
Smeaton, George.
Warfield, B. B.
V. Муқаддас Руҳ
Kuyper, Abraham.
Owen, John.
Smeaton, George.
VI. Инсон ва гуноҳ қилиш
Klark, Gordon H.
Cosgrove, Mark P.
Hoekema, Anthony.
Machen, J. Gresham.
VII. Қутқарилиш
Crampton, Kenneth, and Gary Talbot.
Morris, Leon.
Wallace, Ronakd S.
VIII. Жамоат ва маросимлар
Bannennan, D. Douglas.
Marcel, Pierre.
McNair, Donald J.
Мюррей, Джон.
IX. Ҳозирги дунёда руҳият ва ҳаёт
Burroughs, Jeremiah.
Edwards, Jonathan.
Owen, John. T
Оуэн, Джон.
Warfield, Benjamin B.
X. Охир замон
Hoekema, Anthony A.
Ridderbos, Herman.
Vos, Geerhardus.
КЛАССИК ИЛОҲИЁТ
Ансельм Кентерберийский.
Ансельм Кентерберийский.
Фома Аквинский.
Фома Аквинский.
Блаженный Августин.
Блаженный Августин.
Augustine, St.
Кальвин, Жан.
Эдвардс, Джонатан.
Edwards, Jonathan.
Edwards, Jonathan.
Hodge, A. A.
Hodge, Charles.
Лютер, Мартин.
Изоҳлар
1
Одатдаги ҳолдан оғиш —
2
J. V. Langmead Casserley,
3
Яъни маданий ёдгорликларни ва бойликларни ваҳшийларча хароб этиш —
4
Тўғри деб ҳисобланган икки ҳол ўртасидаги зиддият —
5
Бирор шахс, маслак, таълимот ва ижтимоий тузумларни мақташ —
6
Фанда исботсиз қабул қилинадиган ҳақиқат —
7
Стотт, Джон.
8
Илм-фанга бўлган ишончни йўқотиш, ҳаётнинг маънисиз эканлигигини исботлаш, халқ онгини захарлашнинг қабиҳ усулларидан бири —
9
Яъни умум томонидан қабул қилинган фикрдан кескин фарқ қиладиган ёки тўғри, соғлом фикрга қарама-қарши бўлган ўзига хос бир фикр —
10
Буньян, Джон.
11
Allan Bloom,
12
Объектив дунёни билиш мумкин эканлигини инкор этадиган ва барча билимларни нисбий, шартли, субъектив билимлар деб ҳисоблайдиган сохта, идеалистик таълимот —
13
Дунёнинг инсон онгига боғли бўлмаган ҳолда, объектив реаллигини инкор этувчи идеалистик оқим —
14
Илмий билиш манбалари, имкониятлари ва воситалари ҳақидаги таълимот —
15
Тафаккурни ҳиссий идрокдан ажратиб қўядиган ва ақлни билимнинг бирданбир манбаи деб ҳисоблайдиган фалсафий оқим —
16
C. S. Lewis, «On the Reading of Old Books»,
17
Илмий далилларга асосланган худосизлик, худони ва диний эътиқодни инкор этиш —
18
Объектив дунёни ва унинг қонуниятларини билиш мумкинлигини инкор этувчи идеалистик фалсафий таълимот —
19
Модданинг ҳамма химик хусусиятларига эга бўлган энг кичик зарраси —
20
Маъносиз гап, аҳмоқлик, бемаънилик —
21
Жисмларнинг бирбирини тортиш хусусияти, тортишув —
22
Умум томондан қабул қилинган фикрларга, илмий қоидаларга мас келмайдиган, шунингдек соғлом ақлга зид фикр —
23
Кальвин, Жан.
24
Гносеология — илмий билиш манбалари, имкониятлари ва воситалари ҳақидаги таълимот —
25
Бейнтон, Роланд.
26
Ипостась — Учликдаги ҳар бир шахсиятни таърифлайдиган илоҳий тушунча. Танҳо Худо учта илоҳий моҳиятни ўзида намоён қилади. —
27
Вестминстерское исповедание веры (Одесса: Христианское просвещение, 2000), гл. 5, разд. 1.
28
Вестминстерское исповедание, гл. 8, разд. 1.
29
Bona fide (лотинча) — сўзма-сўз «яхши имон-эътиқод билан»; бу ерда — «ҳақиқий, асли».
30
Муаллифнинг фикр-мулоҳазалари бу иборанинг инглиз тилидаги таржимасига асосланган — firstborn over all creation. Firstborn «тўнғич» ни англатади. —
31
Юқоридаги изоҳга қаранг.
32
Кальвин,
33
Кальвин,
34
Лютер, Мартин.
35
Кальвин,
36
Шекспир, Вильям.
37
Тиара — бошдаги тож.
38
Вестминстерский большой катехизис (Одесса: Христианское просвещение, 2000), вопрос 24.
39
Кальвин,
40
Вестминстерское исповедание, 6:1.
41
Вестминстерское исповедание, 6:1–4.
42
Бейнтон, Роланд.
43
Колсон, Чарлз.
44
Ўзбек адабиётидаги мувашшаҳни эслатадиган махсус шеър тури бўлиб, унда мисралар бошидаги сўзларнинг бош ҳарфлари юқоридан пастга қараб ўқилганда, шеър бағишланган нарса ёки шахснинг оти, лақаби ёки тахаллуси келиб чиқади —
45
Edwards,
46
Edwards,
47
Табиат ва жамиятдаги ҳамма ҳодисаларнинг, шу жумладан, инсон иродаси ва хулқ-атворининг қонуниятлари ҳамда уларнинг бир-бирига сабаб бўлиши ҳақидаги таълимот —
48
Вестминстерлик имон тавбаси. 11-боб, 2-чи пуктининг қисқартирилган варианти. —
49
Кальвин,
50
Вестминстерское исповедание, 30:3.
51
Бирор соҳада барқарор бўлган принцип ва қоидаларга содиқлик —
52
Кальвин,
53
Вестминстерское исповедание, 22:3.
54
Кальвин,
55
Кальвин,
56
Кальвин,
57
Вестминстерское исповедание, 23:1, 3.
58
Вестминстерское исповедание, 24:5, 6.
59
Jonathan Edwards,
60
John H. Gerstner,