МИТЧ ГЛЕЙЗЕР
ИШАЁ 53
ШАРҲЛАР
Битта боб ҳаётингизни бутунлай ўзгартириб юбориши мумкин
МУНДАРИЖА
Муқаддима
Кириш
1-боб. Мен яҳудийман... хўш, нима бўпти?
2-боб. Яҳудийлар битиклари – шунчаки тарихий китоб эмас
3-боб. Муқаддас Китоб башорати: келажак очилади
4-боб. Ишаё пайғамбар, унинг башоратлари ва даври
5-боб. Раббийнинг қули
6-боб. Қулнининг қурбонлиги
7-боб. Ишаё пайғамбар китобининг 53-боби ва гуноҳни ювиш
8-боб. Янги Аҳднинг ишончлилиги
9-боб. Исо Ишаё пайғамбар китоби 53-бобининг башоратларини бажардими?
10-боб. Яҳудийлар эътирозларининг сабаби бор
11-боб. Ишаё пайғамбар китобининг 53-боби - ва сиз
12-боб. Сиз ёлғиз эмассиз
Шахсий постскриптум
Илова: Исонинг яҳудийлар Масиҳи эканлигини кўрсатувчи қўшимча башоратлар
Тавсия этиладиган адабиётлар
Изоҳлар
МУҚАДДИМА
Битта боб ҳаётингизни тўлиқ ўзгартириб юбориши мумкин! Бу Муқаддас Китоб – кўпинча Эски Аҳд деб номланадиган Яҳудий Битиклари таркибига кирувчи Ишаё пайғамбар китобининг 53-бобидир. У ҳақиқатан ҳам жуда оммалашган.
Ҳозир сиз қўлингизда ушлаб турган нашр, авваламбор, художўй бўлмаган кишиларга мўлжалланган. Ишаё пайғамбар китобининг 53-боби Яҳудий Битикларининг бир қисми бўлганлиги боис, сиз ўқиб чиқадиган нарсаларингизнинг кўпчилиги яҳудий ўқувчиларга мўлжалланган. Бироқ бу китоб фақат яҳудийлар учунгина ёзилган эмас. Худди кўп динлар томонидан эъзозланадиган Қуддус – яҳудийлар шаҳрига ўхшаб, аввалдан яҳудийча матнга эга бўлган Яҳудий Битиклари масиҳийлар учун ҳам муқаддас ҳисобланади. Ва ҳатто Қуръон ҳам Эски Аҳдга ҳаволалар келтиради. Шунинг учун, гарчи бу китоб, авваламбор, яҳудийларга мўлжалланган бўлсада, ишончим комилки, у бошқа миллат ва диний эътиқоддаги одамлар учун ҳам муҳимдир. У ўзини ҳеч қандай расмий динга мансуб эмас деб ҳисобловчи, лекин Худо билан чуқур шахсий муносабатларни қидираётганларга ҳам ёрдам беради.
Нима учун Ишаё пайғамбар Китобининг 53-боби сизнинг ҳаётингизни ўзгартириб юбориши мумкин? У бизнинг тарихимизни, ахлоқимизни ва динимизни – яҳудий меросининг энг муҳим устунларини тасвирлаб берадиган яҳудийлар Муқаддас Китобининг бобларидан биридир. Каломда мажусий халқларга Худонинг севгиси ва унинг бу халқларга нисбатан режаси ҳақида ҳам кўп ахборот бор. Сиз яҳудиймисиз, йўқми, художўймисиз, йўқми – умид қиламанки, нима бўлганда ҳам, Ишаё пайғамбар китобининг 53-бобини ўқиб чиқиш ва англаш сизнинг ҳаётингизни ўзгартириб юборишга қодир.
Ишаё пайғамбар китобининг 53-боби сиз учун аҳамиятли матнга айланишидан умидвор қилишга асос бўладиган фақат баъзи сабабларни кўрсатиб ўтаман:
у ўзингиз ҳақингизда нимадир билиб олишингизга кўмаклашади; айниқса, Иброҳим, Исҳоқ ва Ёқубнинг Худоси билан шахсан муносабатлар ҳақида;
у сизга Муқаддас Китоб ишончга сазовор эканлигини кўрсатади;
у сизни нафақат келажакни башорат қиладиган, балки Ўз ваҳийсини амалда ҳаётга татбиқ ҳам этадиган Худога яқинлаштиради;
у сизга Масиҳга нисбатан ўз кутишларингизни шакллантиришга кўмаклашади; сиз унинг башорати кўпчилик “барча яҳудийларнинг энг буюги” деб атайдиган Зотнинг ҳаётида қандай амалга ошганини кўрасиз.
Сиз қўлингизда Ишаё пайғамбар китобининг 53-бобидаги барча башоратларни бажарган Исо (Унинг иврит тилдаги исми – Йешуа) – Исроилнинг Масиҳи эканига ишонган ва бу эътиқод туфайли ҳаёти бутунлай ўзгарган масиҳий яҳудий ёзган китобни ушлаб турибсиз.
Мен анъанавий яҳудий уйида ўсдим ва тарбияландим, шунинг учун мен яҳудий учун Исо Исроилнинг Масиҳи деган фикрнинг ўзини қабул қилиш қанчалик оғирлигини тўлиқ тушунаман. Менинг кўплаб қабиладошларим чуқур руҳийликни излашади ва Худо билан мустаҳкам шахсий муносабатларга инитилишади. Гарчи кўпчилигимиз иудаизмда буни топмасакда, биз яҳудийлар яҳудий жамиятидан ажралишни ҳатто хаёлимизга ҳам келтирмаймиз.
Анча йил олдин мен Исо Исроилнинг Масиҳи эканлигига ишондим, лекин шунга қарамай, ўзимнинг яҳудийлигимдан воз кечмоқчи эмасман. Мен чин руҳийликни изладим – эҳтимол сиз ҳам шуни излаётгандирсиз. Умид қиламанки, сиз – ҳеч бўлмаганда бир оз вақтга – яҳудий бўла туриб, Исога ишониш мумкин эмас, деган анъанавий ишончни бир четга қўйиб турасиз. Исода тўлиқ амалга ошган Масиҳга оид башоратларни буюк яҳудий пайғамбарлардан бири айтиб ўтганди ва бу сўзсиз, бизга яҳудий бўла туриб, Исога ишониш мумкин деган асос беради.
Мен ҳаммасдан ҳам кўра кўпроқ, бу кичик китобни ўқиётганингизда Худо қалбингизга қўл солишидан умидворман. Мен Яратувчи билан янада чуқурроқ ва яқинроқ муносабатлар худди менинг ҳаётимда бўлгани каби, ҳаётингизнинг ҳам воқелигига айланишини сўраб ибодат қиламан. Дунёда Иброҳим, Исҳоқ ва Ёқубнинг Худоси билан муносабатлардан кўра тўлиқроқ, шодлик ва қониқиш бахш этувчи ўзаро муносабатлар йўқ.
Китобимнинг мақсади сизни динингизни ўзгартиришга ишонтириш эмас, балки сизни Ўз қиёфасига кўра ва Ўзига монанд қилиб яратган Зот билан янги муносабатларни очишингиздан иборатдир. Худони билмаслик худди – онанг ёки отанг кимлигини билмаслик кабидир: билмаслик қалбда бўшлиқ қолдиради, уни фақат сиз ким эканлигингиз ва қаёқдан эканлигингизни билибгина тўлдириш мумкин. Худони билмасдан туриб, мавжудликнинг таянч саволларига жавоб бериш қийин. «Нега мен бу дунёдаман? Ҳаётимнинг мақсади нима? Ўзимнинг қисматимни амалга ошириш ва яхши одам бўлиш учун уни қандай яшаб ўтишим керак?» - булар ё бизни бир умр азоблайдиган ёки бизни Яратувчининг бағрига йўллайдиган саволлардир.
Сизни яратган ва севадиган Худо билан янги шахсан муносабатларга эга бўлишингиз учун Парвардигор йўлингизни ёритсин ва сизга Ишаё пайғамбар китобининг 53-бобини тушунишингизни инъом этсин.
КИРИШ
Агар сиз, гарчи анъаналарга риоя қилмайдиган яҳудий бўлсангиз ҳам, албатта, барибир ўзингизни бизнинг халқимиз тарихи ва меросига мансуб деб ҳисоблайверасиз. Сиз бу меросга хиёнат қиладиган ёки уни хор қиладиган бирор иш қилмаслигингиз тушунарли. Кимдир илк бор менга Исо Исроилнинг ваъда қлинган Масиҳи эканлигини айтганида айнан шу гап менинг хаёлимга келди. Мен шундай деб ўйладим: «Агар бизнинг – яҳудийлар жамиятининг мисолларида буни менга “ичкаридан” намойиш этиб бера олмасангиз, мени бунга ишонишга ҳеч қачон мажбур қила олмайсиз. Буни менга бизнинг яҳудийларнинг Муқаддас Битиклари асосида исбот қилиб беринг, ана шунда мен сизннг далилларингизни синчиклаб таҳлил қилиб чиқишга ваъда бераман. Фақат менга Янги Аҳддан иқтибос келтирманг!»
Менинг айтилмаган даъватим қабул қилинди. Муқаддас Китобнинг менинг қарашларимда инқилоб қилган асосий парчаларидан бири Ишаё пайғамбар китобининг 53-боби бўлди. Ишонаверинг, Исо – Масиҳ эканлиги ва биз яҳудийлар асрлар давомида умид қилган ҳамма нарсани амалга оширганини ҳақиқат деб қабул қилиш менга жуда қийин бўлди! Бу ўз-ўзим билан кураш эди – айниқса, Ишаёнинг қадимий башорати Масиҳни мен учун мутлақо кутилмаган қиёфада тасвирлаб бергани учун. Шоҳ ва бизнинг барча душманларимизни енгадиган Жангчи сифатида келадиган (мен шунга ишонч билан тарбияланган эдим) Масиҳ ўрнига, 53-боб охир-оқибатда бутун инсониятнинг гуноҳлари учун азоб чеккан ва улар учун Ўз ҳаётини қурбон қилган мўмин-қобил Инсонни тасвирлайди.
Аввалига бу шунчаки менинг тасаввуримга сиғмади. Эҳтимол сиз ҳам айнан шуни ҳис қиларсиз. Исо бизнинг Масиҳ ҳақидаги тасаввурларимизга мутлақо мос келмайдиган, энг номувофиқ номзод бўлиб кўриниши мумкин. Бунинг устига, менда яна бир муаммо бор эди: Унинг “издошлари” деб аталаётганлар томонидан “Унинг номи ила” яҳудий халқига етказилган азоблар туфайли Исони объектив қабул қилиш қийин эди. Унинг издошлари деб фараз қилинганлар бунчалик даҳшатли иш тутганига шубҳа билан қараш – табиий эмасми?
Исо, очиғини айтганда, болалигимдан менга инкор қилишни ўргатишгани боис, яҳудийлар Масиҳи қиёфасига мутлақо мос келмайдиган тасаввур уйғотиши ҳам жуда халақит қиларди. Ҳақиқатга тик қарайлик: Исони тасвирловчи машҳур суратларнинг кўпчилиги яҳудий менталитети ва маданиятидан анча узоқ. Айнан шунинг учун Ишаё пайғамбар китобининг 53-бобини ўқиб чиқиш мен учун катта кашфиёт бўлди!
Кўп яҳудийлар, ҳатто художўй бўлганлари ҳам бу боб билан таниш эмас, чунки унинг матни синагогда ўқиладиган ҳафтараларнинг1 ҳафталик бобига киритилмаган.
Ҳар ҳафта ҳафтаралар ўқишда бу бобнинг ташлаб кетилиши олдиндан била туриб қилинган ҳаракат ёки фитна эканлиги ҳақида тахминлар қилмаймизу, аммо, барибир синагогада ўқишнинг йиллик цикли Ишаё пайғамбар китобининг 52-бобидан бирданига 54-бобга сакраб ўтиб кетишида қандайдир сирли нарса бор. Ҳаммамиз ҳам ўз мулоҳазаларимизда эркинмиз ва сиз бизнинг донишмандларимиз нима учун 53-бобни ўтказиб юборишга қарор қилишгани сабаблари борасида ўз фикрингизни тузишингиз мумкин.
Ҳақиқатан ҳам, кўп синчков яҳудий олимлари бу боб устида бош қотиришган ва уни Носиралик Исо бажарган башорат деб қарамаслик лозим деган хулосага келишган. Улардан баъзилари бундай таъкиддан сўнг келиши мумкин бўлган қаттиқ ижтимоий жазолар туфайли шундай йўл тутишга мажбур бўлишгани эҳтимоли катта.
Ҳамма нотўғри фикрларни, ҳатто улар сизга ўзини оқлайдиган бўлиб туюлсада, вақтинча бир четга суриб қўйишга ва келгуси мулоҳазаларни диққат билан кузатишга ҳаракат қилинг. Умид қиламанки, сиз янги билимлар учун очиласиз ва ўқиб чиқиш жараёнида ўз хулосаларингизни чиқаришингиз мумкин. Худо сизга бу ажойиб бобдаги ҳақиқатни очишини сўраб ибодат қилинг.
ИШАЁ ПАЙҒАМБАР КИТОБИ, 53-БОБ
Бизнинг хабаримизга ким ишонди?
Эгамизнинг қудратли кучи кимга аён бўлди?
Эгамизнинг қули Эгамиз олдида янги кўчатдай,
Қуруқ тупроқдаги илдиздай ўсди.
Бизни Ўзига жалб қиладиган
Гўзаллик, улуғворлик Унда йўқ эди.
Бизни Ўзига ром этадиган
Ҳеч бир жозибаси йўқ эди.
Одамлар Ундан нафратландилар, Уни рад этдилар.
У қайғу, азоб–уқубат нималигини биларди.
Ҳамма Ундан юз ўгирди, Ундан ҳазар қилди.
Биз Уни одам қаторида санамадик.
Ҳа, дардларимизни У Ўзига олди,
Оғриқларимизни У Ўз зиммасига олди.
Биз эса ўйладик: “Уни Худо урган,
Аламдийда, жабрланган У!”
У эса бизнинг гуноҳларимизни деб ярадор бўлди,
Бизнинг айбларимиз туфайли эзилди.
Бизга тинчлик келтирадиган жазо Унга тушди,
Унинг яралари бизга шифо берди.
Ҳаммамиз қўйлардай йўлдан адашдик,
Ҳаммамиз ўз йўлимиздан кетдик.
Ҳаммамизнинг айбларимизни
Эгамиз Унинг зиммасига юклади.
У жабр кўрди, Ўзи уқубат чекди,
Аммо миқ этмади, оғзини очмади.
Бўғизланишга олиб борилган қўзидай,
Жун қирқувчи олдида жим турган қўйдай
У миқ этмади, оғзини очмади.
Ҳукм билан, куч билан олиб кетилди.
Унинг насли ҳақида ким ўйлайди?
Тириклар юртидан У улоқтирилди,
Халқимизнинг гуноҳи туфайли Унга зарба тушди.
Гарчи У ёвузлик қилмаган бўлса ҳам,
Оғзидан ёлғон сўз чиқмаган бўлса ҳам,
Унга ёвузлар қатори қабр берилганди,
Аммо ўлганда У бойлар ёнига қўйилди.
Эгамиз Ўз қулини эзишни, азоблашни маъқул кўрди.
Шундай бўлса ҳам, Эгамизнинг қули Ўз наслини кўради,
Узоқ умр кечиради,
Чунки У Ўзини гуноҳ учун назр қилди.
У орқали Эгамизнинг хоҳиши бажо бўлади.
Чеккан азобларининг натижасини кўриб,
У мамнун бўлади.
Менинг солиҳ қулим Ўз билими туфайли
Кўпчиликни оқлаб, уларнинг айбини Ўзига олади.
Шу боис буюклар қаторида Унга улуш бераман,
У кучлилар билан ўлжаларни бўлишади.
Ахир, У Ўзини ўлимга тутиб берди,
Гуноҳкорлар қаторида саналди.
Кўпларнинг гуноҳини У Ўзига олди,
Гуноҳкорлар учун васийлик қилди.
Бу китобда биз Ишаё пайғамбар китобининг 53-бобида топилган муайян тафсилотлар билан Исонинг ҳаёти ва шахсини таққослаб, Янги ва Эски Аҳднинг тарихий ишончлилигини тадқиқ этамиз, башоратлар табиати ҳақида ва гуноҳни ювиш таълимоти тўғрисида билиб оламиз. Келинг, бу саёҳатга бирга жўнайлик! Сизга зарур бўладигани бу – бор-йўғи янги билимлар учун очиқлик ва самимий юракдир!
1-БОБ
МЕН ЯҲУДИЙМАН... ХЎШ, НИМА БЎПТИ?
Бугунги кунда аксарият яҳудийлар, кўнгли очиқ бўла туриб, танлаб олинганлик ғоясининг ўзи бизни хижолат қилаётганини тан олган бўлишарди. Биз халқимиз Худо томонидан танлаб олинганлигидан хижолат тортамиз. Ҳатто яҳудийлигимиз далилининг ўзиёқ бизга бир оз ноқулай туюлади.
Албатта, диндор яҳудийларга яҳудийлар – Худо томонидан танлаб олинган халқ эканлигига рози бўлиши осонроқ. Кўпгина яҳудий диний жамоалари биз Исроилнинг Худосига содиқ бўлиш ва Синай тоғида инъом этилган Тавротда бизга очиб берилган Унинг амрларига итоатда яшашимиз учун танлаб олинганлигимизга розидирлар.
Лекин кўпчилигимиз “диндор” эмасмиз. Бунинг устига кўпларни яҳудий халқининг Худо танлаб олганлиги далилига чин қалбдан ишонадиган қабиладошларимизнинг “сараланганлиги” ташвишга солади.
Биз халқ сифатида Худо томонидан алоҳида тарзда танланганимизга ишончимиз кўпчилик томонидан ўзига бино қўйиш ва бидъат сифатида қаралади – агар бунга замонавий мульти-маданият таъсири остида қаралса. Ҳа, биз ўз этник гуруҳимизнинг ноёблигини осон қабул қиламиз. Биз ўз меросимизга ардоқ билан муносабатдамиз ва ажойиб анъаналаримизни худди польшалик америкаликлар, италиялик америкаликлар, афроамерикаликлар ва Лотин америкаликлар каби сақлаймиз. Лекин ўзини “танлаб олинган” деб ҳисоблаш? Бу ўзининг ноёблигини ҳеч нима билан асосламаган миқёсларга қадар шишириб юборишни англатмайдими?
Танланганлик юки
Нима яҳудийларни сайёранинг бошқа халқлари орасида ноёб қилади? Бу биз ҳар куни ўзимизга ёки бошқаларга берадиган саволимиз эмаслигини биламан; лекин яҳудийлар анъанасида тарбияланган бизнинг кўпчилигимиз бу далилни тушуниш ва мулоҳаза қилишга уринамиз. Эҳтимол, бу масала биз учун қанчалик муҳим эканлигини бошқалар фаҳмлаб олишини истамасмиз, лекин биз, яҳудийлар баъзи маънода бу масала биз учун қимматга тушаётганини тушунамиз (бироқ биздан олдин яшаганлар учун уларнинг яҳудийлиги уларга анча қимматга тушган!). Биз қирғинлар ва салиб юришлари ҳақида нафақат узоқ ўтмишдаги ҳодисалардан биламиз. Бугунги кунда, XXI асрда ҳам, биз доим Холокостни эслаб яшаяпмиз. Гарчи ўзимиз уни бошдан ўтказмаган ёки уни бошидан ўтказганларнинг болалари бўлмасакда. Айтиш мумкинки, Холокост кўп жиҳатдан ҳаётимизни ва яҳудийлар ўзлигини англашини белгилаб берди.
Яҳудий халқининг мавжуд бўлиши биз учун жуда муҳим, чунки биз яҳудийлармиз. Кўпчилигимиз яҳудий халқи, унинг тарихи ва маданиятини гуллаб-яшнаган ҳолда кўришни истаймиз. Ўтган асрда биз шунчалик кўп нарса йўқотдикки, бугунги кунда халқимиз, унинг маданияти ва динининг (гарчи биз унчалик диндор бўлмасакда) тирик қолиши яҳудий сифатида биз учун жуда муҳимдир. Шундай эмасми?
Умуман олганда, яҳудийлигимиз, бугунги кунда ҳам, болаликдан катта ҳаётга қандай ўтишимизни белгилаб беради. Яҳудий бўлиш дунёга маълум бир тарзда муносабатда бўлишни англатади. Гарчи биз, худди аввалгидек, оналаримиз бизга ўргатган маданий меъёрларга риоя қилсакда, “яҳудий бўлиш” анча кўп нарсани ўз ичига олишини фаҳмлаяпмиз.
Эҳтимол, биз ўзимизга берадиган энг асосий саволлардан бири: «Танланган
Бизнинг “танлаб олинган”лигимизга нисбатан яҳудий амби-валентлиги (туйғуларнинг мураккаб чатишуви)ни “Томдаги скрипкачи” фильмида кўриш мумкин. Бир пайт Тевье-сут сотувчи осмонга қарайди ва шундай дейди: «Ҳа, мен биламан, биламан! Биз – Сенинг танлаган халқингмиз. Аммо Сен баъзан, вақтинча бўлса ҳам, бошқа бировни танлаб олсанг бўлмайдими?»
Кўпинча халқимизнинг Худо томондан танлаб олинганлиги, яҳудийларнинг ўзларининг тушунчасида, қандайдир тутиб бўлмас ва жумбоқли нарса бўлиб кўринган. Кўринишидан, бу танлаб олинганлик кўп жиҳатдан бизнинг қувончларимиздан кўра юкимизни кўпайтирганга ўхшайди. У бизга ғалабалардан кўра кўпроқ муаммолар келтирди ва тинмаётган таъқиблар учун баҳона бўлди. Мажусийлар кўпинча яҳудийларнинг “танлаб олинганлиги”ни антисемитизм учун сабаб сифатида ишлатишди.
Яҳудий халқининг танлаб олинганлиги таълимоти яҳудийлар ва “масиҳийлар” ўртасида бир-бирини тушмасликка олиб келди (ҳатто яҳудийлар ва мусулмонлар ўртасидагига қараганда кўпроқ). Афсуски, асрлар давомида иудаизм ва масиҳийлик – ҳар бири Худо томонидан танланганликка даъвогарлик қилган дунёнинг иккита буюк дини ўртасида баҳс ва рақобат руҳи ривожланди.
Бу қарама-қаршилик натижаси яҳудий халқи энди танланган эмас деб ҳисоблайдиган ва моҳиятан, Исони рад этганлигимиз учун бизни қоралайдиган тарихий масиҳийлик ичида яхши тушунмаслик бўлди. Айнан мана шу ишонч асрлар давомида кўплаб “масиҳийлар”га ўзининг Худога хизмат қилишини яҳудийлар билан бешафқат муносабатда бўлишда деб қарашга имкон берди. Ҳозирги кунда бу унчалик кенг тарқалмаган деб ўйлаш лозим, лекин шунга қарамай, баъзи қолдиқ ҳолатлар сақланиб қолган ва бу, шубҳасиз, бир-бирини тушунишга салбий таъсир қилмоқда.
Яҳудий Муқаддас Китобимиз айнан масиҳийликнинг асосчиси бўлган Масиҳнинг келишини башорат қилганига ишонишимиз қийинлигига ҳайрон қолиш керакми?2 Агар яҳудийлар тарихига мурожаат қилинса, яҳудий учун “масиҳийлик”ни кейинчалик мажусийлар учун ҳам очилган яҳудийлик ҳаракати сифатида қабул қилишнинг амалда иложи йўқлиги тушунарли бўлади. Исо яҳудий Масиҳ эканлигига ишониш учун, масиҳийликни тушунишимизни қайта кўриб чиқишимиз ва унда бегона, мажусийлик илдизларини эмас, яҳудийлик илдизларини кўришимиз зарур. Яҳудийларнинг кўпчилиги учун бу жуда осон эмас.
Тарихан шу нарса шаклланганки, Масиҳ Шоҳ сифатида келишидан олдин, азоб чекиши ва ўлиши зарур бўлганлигини қабул қилишимиз қийин. Китобнинг 10-бобида кўрасизки, бундай дунёқарашнинг акс-садолари Мишнада ва ҳақиқатан ҳам шундай бўлиши керак деб ўйлайдиган раввинларнинг кўпгина бошқа қўлёзмаларида ҳам бор. Бироқ яҳудийларга бу далилни қабул қилиш учун очиқ бўлишлари жуда қийин, чунки буни тушуниб етиш “номи ила” бизнинг аждодларимизни таъқиб этишган ўша Масиҳни қабул қилишга олиб келиши мумкин.
Айнан шу нарса Ишаё пайғамбар китобининг 53-бобини объектив кўриб чиқишимизга халақит қилади. Бунинг устига, агар Исо яҳудийлар Масиҳи бўлсаю, лекин У мажусийлар Масиҳи ҳам бўлса, у ҳолда бизнинг танланганлигимизнинг ноёблиги айнан нимада? Яҳудий халқининг улуши ва вазифаси нимадан иборат?
Танлаб олувчиси бўлмаган танланганлар
Исроилдаги машҳур пивонинг шиори шундай дейди: «Бу пивони танланган халқ танлайди!» Ушбу ҳолатда яҳудий халқи мавжудлигининг мазмунини билдирувчи танлаб олинганлик маркетингнинг шилқим шиорлари даражасигача олиб туширилган ва пиво рекламаси учун ишлатилган! Бироқ бу бизни унчалик ғазаблантирмаслиги керак: афтидан, бу шиор танланган халқ бўлиш нима эканлигини ўзи ҳам яхши тушунмайдиган яҳудий маллиф томонидан ўйлаб топилган.
Бугунги кунда қандайдир халқ ўзини танлаб олинган деб аташи ҳақидаги фикрнинг ўзиёқ жирканчдир. Яқин ўтмишдаги барча йирик сиёсий ҳаракатлар, Буюк француз инқилобидан бошлаб, имтиёзли синф тушунчасини йўқотишни ўзларининг бош вазифаларидан бири сифатида кўрдилар – ва мана шу жиҳатдан халқнинг “танлаб олинганлиги” ғояси таназзулга юз тутган ғоя сифатида кўрилиши мумкин.
Яҳудийлар доимо ҳар қандай ижтимоий ҳаракатнинг олдинги қаторида бўлдилар – Франция ва Россиядан тортиб, Қўшма Штатларгача. “Синфсиз жамият” тузиш ғояси кўпинча ватандошларимга Худо халқимизни қандайдир алоҳида мақсадлар учун танлаб олганлиги тўғрисидаги ғояга қараганда анча жозибалироқ туюлган.
Америкалик яҳудийлар эканмиз, тенглик жамиятимизнинг мустаҳкам идеалларидан бири эканлигини фахр билан айта оламиз. Шундай экан, нега энди одамларнинг баъзи гуруҳи танлаб олинган сифатида қаралиши керак? Бу бизнинг жамиятимизнинг ҳам, кўплаб Ғарб мамлакатлари жамиятининг ҳам фалсафий асосларига зид келади.
“Танлаб олинганлик” масаласи яҳудийларни ўз-ўзларига янада мураккаброқ саволлар беришга ундайди. Агар биз ҳар биримизни алоҳида ҳамда бутун яҳудий халқини маълум бир Илоҳий мақсад билан яратган Худо борлигига ҳақиқатан ҳам ишонсак, ҳаётимиз қандай ўзгаради? Ахир, биз ҳаётимизнинг Илоҳий мақсади нимадан иборатлигини тушунишни истамаймизми?
Жавоблар учун қаерга мурожат қилиш керак?
Танлаб олинганлик ғоясининг ўзиёқ бизни танлаган Зотнинг мавжудилиги далилини назарда тутади. Қандай қилиб биз Танлаб олувчини қабул қилмасдан туриб, ўзимизнинг танланганлигимизни тушунишга уринишимиз мумкин?
Биз яҳудий халқи бошқалардан фарқ қилишини биламиз. Яҳудийларнинг алоҳида тарихи, алоҳида маданий анъаналари бор бўлиб, улар кўпинча яҳудийлар асрлар давомида яшаган мамлакатларнинг анъаналари ва хусусиятлари билан чатишиб кетган. Сефардмизми ёки ашкеназми, собиқ Совет Иттифоқи, Польша, Шимолий Африкадан келганмизми ёки исроилликмизми – биз ҳаммамиз бир-биримиз билан яҳудийлигимиз орқали боғланганмиз. Шунга қарамай, “танлаб олинганлигимиз” умумий миллий тарихимиз, диний байрамларимиз ёки анъанавий таомларимизга қараганда кўпроқ нарсани кўзда тутади.
Бизнинг меросимиз асосини ўзини ташкил қиладиган нарсадан кўра чуқурроқ нимадир мавжуд: бу, халқимизнинг Яратувчи томонидан махсус муқаддас мақсад учун танлаб олинганлиги ғоясидир. Токи авваламбор бизни танлаб олган Зот билан муносабатларимизни тиклаб, бу мақсадни тушуниб олмагунимизча, биз ўзимизни – яҳудий сифатида ҳам, шахс сифатида ҳам – намоён эта олмаймиз.
Эҳтимол, сиз Муқаддас Китобга мурожаат қилмай туриб, бу топилган жавоблар юзаки ва вақтинчалик эканлигини аниқлаб, яҳудий бўлишнинг маъноси нима эканлигини таърифлашга уриниб кўргандирсиз. Бу шунинг учун ҳамки, фақат Муқаддас Китобни тушуниш орқалигина биз “танлаб олинганлигимиз” сирини англаб олишимиз мумкин, чунки бу тезис илк бор унда эсга олинган ва ривожланмоқда. Битикларни ўқиётиб, бизни танлаб олган Худо ҳақида ва У нега бундай қилгани сабаблари ҳамда Унинг бутун дунёдаги халқларга нисбатан режалари ва мақсадлари тўғрисида билиб оламиз.
Муқаддас Китобни ўрганиш – вақт ва куч сарфлашга арзийди. Бу, пировардида сизнинг ҳаётингизни бойитади. Биз яҳудий халқининг, Муқаддас Китобда тасвирланганидек “танлаб олинганлигини” англаб етганимизда, яҳудий бўлиш нима эканлигини фаҳмлай бошлаймиз. Бу тадқиқот кутилмаган ва ҳайратланарли натижаларга олиб келади ва бизнинг онгимиз янги билимлар учун очиқ бўлади, деб умид қиламан!
Моҳиятан, фақат бизнинг Худо томонидан танлаб олинганлигимизни англагачгина, ўзимизнинг миллий мавжудлигимиз мўъжизасини фаҳмлашимиз мумкин. Мантиқ ва соғлом ақл нуқтаи назаридан яҳудийлар халқ сифатида аллақачон қирилиб кетишига ҳеч қандай шубҳа йўқ. Бироқ биз нафақат яшаб қолдик, балки гуллаб-яшнаётган миллатга айлана билдик. Бугун биз яна ўз еримиздамиз, ўз тилимиз бор ва биз дунё саҳнасида содир бўлаётганларга сезиларли таъсир ўтказа олаяпмиз.
Агностик ва скептик Марк Твен яҳудий халқи мавжудлигини йўқ қилиб бўлмаслиги ғайритабиий ва ҳайратланарли эканлигини тан олганди. 1899 йилда у шундай деб ёзганди:
«Мисрликлар, бобилликлар, форслар, дунё салтанатларини яратган. Бутун саёрага ўзларининг қудратлилиги ҳақида тантанали ва сершовқин эълон қилишган, кейин эса худди тутун каби даф бўлишган ва ўлишган. Юнонлар ва римликлар уларнинг донгдор шуҳратини мерос қилиб олишган – ва улар ҳам йўқликка юз тутишган. Бошқа халқлар пайдо бўлишди, ўзларининг алангали машъаласини вақтинча кўтаришди, лекин фақат учқунлар қолдириб, у ҳам ёниб битди, баъзан шу учқунлар ҳам ёниб бўлди. Яҳудийлар уларнинг ҳаммасини кўрди, уларнинг ҳаммасини мағлуб қилди, ҳозир ҳам яҳудийлар худди ҳар доим бўлганлари кабидирлар: асрлар давомида тушкунлик ва заифликни билмаган. Худди ҳозиргидек, ҳеч қачон яҳудийларнинг таъсири, улар яшаётган халқлар орасидаги ўрни пасаймаган, уларнинг қуввати, ҳаракатчанлиги ва ақлининг ўткирлиги камаймаган. Дунёда ҳамма ўлимга маҳкум, ҳамма кетади, ҳатто энг кучлилар ҳам, бироқ яҳудийлар қолади. Улар абадийлигининг сири нимада?»3
Марк Твен бу сўзларни замонавий Исроил давлати тузилишидан ярим аср илгари ёзганди. Яна шуниси аҳамиятлики, бу Холокостга қадар ёзилган. Мен Марк Твен бу икки ҳодисадан кейин нималарни ёзган бўлиши мумкинлигини фақат тасаввур қилишим мумкин. Улар унинг яҳудий халқини “йўқотиб бўлмаслиги” ҳақидаги ишончини янада мустаҳкамлаган бўлар эди.
На бошқа халқларнинг ҳукмронлиги, на салиб юришлари, на Шарқий Европадаги доимий таъқиблар, пировардида на “яҳудийлар масаласини бутунлай ҳал қилиш”ни кўзлаган Гитлер, на бошқалар – яҳудийларни халқ сифатида йўқ қила олмади.
Ҳаттоки биз раввинимиздан “Сен бугун эркак бўлдинг” ёки “Сен бугун аёл бўлдинг”ни (ўзимизнинг “бар-мицва ёки бат-мицва”лигимизни) эшитган кунимиздан сўнг, синагогага бирор марта ҳам бормаган бўлсакда – биз яҳудий халқининг йўқолиб кетмаслиги далилининг ўзидаёқ нимадир ғайритабиийлик борлигини инкор қила олмаймиз.
Халқимизни танлаб олган ва миллатимизни сақлашда давом этаётган Худо борлигидан ташқари бу замонавий мўъжизага қандай изоҳ бера оласиз? Яҳудий халқи мавжудлиги ва замонавий Исроил давлати тузилишининг ўзиёқ – Иброҳим, Исҳоқ ва Ёқубнинг Худоси болигининг жуда жиддий ва ишончли исботидир. Исроилнинг келажаги Битикларда тасдиқланган ва ишонтирилган, шунинг учун биз Танах (яҳудий Муқаддас Китоби ёки Эски Аҳд) деб атайдиган Китобга жамланган қадимий матнларга бутунлай жиддий қараш лозим.
Муқаддас Китоб истиқболи
Иудаизмдаги танлаб олинганлик ғоясини тушуниш учун, Муқаддас Китобнинг бу ҳақида гапирилган жойларини ёдлаб олиш зарур. Ҳатто биз синагогага вақти-вақти билан бораётган бўлсак ва яҳудий халқининг тарихи ва динини чуқур қадрласакда, танлаб олинганлигимиз ғояси асосланган Муқаддас Китоб ҳақиқатларини билмаслигимиз мумкин.
Ўзининг бат-мицвалигидан сўнг диндан узоқлашган баъзиларимиз, қалбининг туб-тубида яҳудий Муқаддас Китобини тушунишсиз ўзларининг яҳудий сифатидаги бош вазифасини тўла англаш жуда қийинлигини тан олишади. Танлаб олишга қодир бўлган Худонинг мавжудлигини эътиборга олмай туриб ва бизнинг миллат сифатида шаклланишимизнинг маънавий манбалари тасвирланган Китобга мурожаат қилмай туриб, бизнинг “танлаб олинганлигимиз” ҳақидаги саволга мос жавоб бериш мумкин эмас. Биз яна қаердан жавоб топишимиз мумкин?
Эҳтимол, сиз учун Муқаддас Китоб – шунчаки яҳудий тарихини ёритиб берувчи китобдир. Эҳтимол, сиз уни шу нуқтаи назардан ҳам яҳудий халқи учун, ҳам масиҳийлар ва мусулмонлар учун асос бўлувчи диний китоб сифатида кўриб чиқишга тайёрдирсиз. Эҳтимол, сиз учун Муқаддас Китоб шунчаки антология, қизиқарли ўқиш бўлиб, сиз унда фақат ахлоқий ва руҳий ҳикматлар, чиройли диний қўшиқлар ва шеърият, халқимиз асрлар давомида тўплаган донишмандлик ва билимлар тўпламини кўраётгандирсиз.
Кейинги бобларда биз Битикларнинг ўзгармас ва ишончлилиги далилларини кўриб чиқамиз. Аммо сиз ҳозирги вақтда Муқаддас Китобга қандай муносабатда эканлигингиздан қатъи назар, ўқиш давомида сизнинг қалбингиз бойиши, яҳудийча ўз-ўзини англашингиз эса чуқурлашишига ишонаман. Сиз бу китобни ўқиб чиқишдан кутишингиз мумкин бўлган энг кам нарса бу яҳудийларнинг «танлаб олинганлиги» таълимотини яхшироқ тушунишингиздир.
Иброҳимнинг танлаб олиниши
Яҳудий халқининг танлаб олиниши эркак ва аёл – Иброҳим ва Сорадан бошланган (ўша пайтда улар ҳали Ибром ва Сорай деб аталишарди). Семит кўчманчилари янги миллатнинг уруғбоши бўлиши учун Худо томонидан даъват қилинганди. Битиклар матнига кўра, уларнинг ота-она бўлиш имконияти – бутун халқни қўя туринг, кимгадир бўлсада – жуда ҳам кам эди. Шуниси қизиқки, Худо шунчаки яҳудий халқини танлаб олганидан кўра кўпроқ иш қилган: У аллақачон фарзанд кўриш ёшидан ошиб бўлган эркак ва аёлдан фарзандни дунёга келтириб, амалда халқ яратди. Худо ва Ибромнинг бу биринчи учрашуви Ибтидо китобида тасвирланган (12:1-3):
“
Худо халқ учун ғайритабиий тарзда яратилган мамлакатни беришни ваъда қилди. У ҳатто бу мамлакатнинг чегараларини ўрнатди. Бу Ибтидо китобида қандай тасвирланганига эътибор қилинг (15:18):
Бу оятларда Худо яҳудий халқини пайдо қилган ва танлаб олган Зот сифатида намоён бўлади. У Ибром ва Сорайнинг авлодлари миллат пайдо қилиши учун, уларга ғайритабиий тарзда ўғил беришни ваъда қилади. У Ибромга бир нечта жуда муҳим шахсий ваъдалар ҳам беради.
Бироқ бу матннинг энг муҳим банди Ибтидо китоби 12-бобининг 3-оятида жойлашган бўлиб, ундан биз яҳудий халқининг илоҳий тақдири ҳақида билиб оламиз. Кейинчалик Пайғамбарлар ктиобларида ҳам тасдиқланган бу оятда Исроил халқи Худо томонидан дунё халқларига
Пайғамбарлар китобларида Исроил халқлар учун ёруғлик ва Худонинг Коинот ҳукмида Унинг ҳақиқатига гувоҳ бўлишга даъват этилган. Анъанавий тарзда яҳудий халқи буни кўплаб худоларга сиғинган дунёга яккахудоликни келтиришга чақириқ деб тушунган.
Яҳудий халқи Худонинг адолатли Шоҳлиги фуқаролари камбағаллар ва ҳуқуқсизларга ғамхўрлик қилишларини талаб қилган эзгу Худо ҳақида дунёга гапириб беришга даъват этилган. У болаларни қурбон қилишни, бутхона фоҳишалигини ва дин номидан содир этиладиган бошқа мудҳиш одатларни қоралади. Бу одатларнинг кўпчилиги қадимги дунёда мутлақо ҳимоясиз бўлган аёллар, болалар ва бечораларга тааллуқли эди.
Ҳатто агар сиз ўзингизни агностик ёки атеист деб ҳисобласангиз ва замонавий талқинлар тарафдори бўлсангиз ҳам, барибир сиз Исроил халқи зиммасига юкланган масъулият ва Ибтидо китобининг муаллифи томонидан тақим этилган жуда аниқ мажбуриятлар: тузатишга ўта муҳтож бўлган дунё (
Яҳудий халқи дунёга барака олиб келиш учун Худо томонидан яратилган ва чақирилганига қарамай, бизга бу барака айнан нимадан иборат бўлиши аниқ айтилмаган. Буни яҳудийлар дунёга беришга даъват қилинган барака Тавротга асосланган ахлоқий яккахудолик деб тушунишимиз керакми? Ёки бундан ташқари, яҳудий халқи дунёга бериши керак бўлган яна бир нарса борми?
Ҳаворий Павлус номи билан танилган – Рав Шоул – Галатия (замонавий Туркия) ҳудудида яшаган Исонинг илк издошларига яҳудий халқи дунёга келтирадиган асосий барака – Исо Масиҳ эканлигини ўз мактубида ёзган. Иброҳим ва Довуднинг авлоди Исо яҳудий онадан туғилган яҳудий бўлиб, барча халқлар учун келган яҳудий Масиҳ сифатида тасвирланган. Қизиғи шундаки, бугунги кунда бутпарастлар Танахни қабул қилишади, ахлоқий яккахудолик позицияларида туришади ва Таврот тамойилларига тасаввурга сиғмас даражада ишонишади. Агар мажусийлар Исони қабул қилмаганларида, бу содир бўлмас эди. Балки, Рав Шоул яҳудий халқи дунёга берадиган асосий барака Худо деб атаганида ҳақиқатдан узоқ бўлмагандир.
Хўш, яҳудий эканлигимизнинг ўзига хослиги нимада? Гарчи халқимиз омон қолишининг ўзи мўжиза бўлса-да, биз, шубҳасиз, шунчаки яшаб қолишдан кўра кўпроқ нарсалар учун яратилганмиз. Худо яҳудий халқини биз У билан ҳам шахсан, ҳам халқ сифатида боғланишимиз ва бу алоқанинг баракасини дунёнинг барча халқларига етказишимиз учун танлаб олган. Биз бу даъватни – халқимизга берилган даъватини – тушуниб, уни ҳаётимизнинг мақсадига айлантирсаккина, бахтли бўламиз.
Охир оқибат, биз бу дунёга келтира оладиган энг катта неъмат бу Масиҳдир. Аммо бу Масиҳ қачон тинчлик ва фаровонлик даврини олиб келади? Бу жуда узоқ чўзилмоқда... Ҳақиқатан ҳам бизнинг дунёмиз шунчалик умидсизми, биз ўз даъватимизни унутиб, аввалгидек яшашни давом эттиришимиз керакми?
Яҳудий халқининг илоҳий вазифаси бор. У дунёга Масиҳ бериш учун Худо томонидан танланган. Биз қилаётган бошқа ҳамма нарсани фақат миллий тақдиримизни – бутун дунёга Худонинг тинчлигини, шаломни келтиришни амалга оширишга тайёргарлик деб қараш мумкин, холос. Худонинг халқимиз учун режасини билганимизда ва уни амалга оширишда У билан бирга иштирок этганимизда, биз яҳудий сифатида ўзимизни энг кўп даражада англаймиз.
Худо, моҳиятан, Масиҳнинг пайдо бўлишини "кутилмаган совға" сифатида режалаштирган, чунки У саҳнада кутилмаганда пайдо бўлади... бироқ, аслида шундайми? Ўқишда давом этинг – ва ҳаммасини ўзингиз кўрасиз!
2-БОБ.
ЯҲУДИЙ БИТИКЛАРИ – ШУНЧАКИ ТАРИХИЙ КИТОБ ЭМАС
Сиз қачондир Муқаддас Китобни ўқиганмисиз? Агар сиз бар- ёки бат-мицвани нишонлаган бўлсангиз, ишончим комилки, сиз ҳеч бўлмаганда кўз югуртириб, ушбу яҳудий миллий хазинаси билан танишган бўлишингиз керак. Эҳтимол, сиз Муқаддас Китоб иврит тилини ўргангандирсиз ва
Кўпчилигимиз яҳудий мактабларида ўқиганмиз ва фақат шундай қабул қилинганлиги учунгина яҳудий жамоасининг ҳаётида қатнашганмиз. Албатта, Муқаддас Китобни мунтазам ўқимасдан ҳам, диний ёки дунёвий яҳудийча ўзини англашга эга бўлиш мумкин. Аммо Синай тоғидаги инъомдан бери яҳудийлар ҳаётининг юраги бўлган ва шундай бўлиб қолган бу вақтга боғлиқ бўлмаган матнни тушунишга уриниш ҳеч кимга зарар келтирмайди.
Эҳтимол, сиз, ҳозир катталар учун, бутун кўп асрлик тарихни англаш ва Муқаддас Китоб ХХI асрдаги ҳаёт учун долзарб ёки долзарб эмаслиги ҳақида ўз хулосаларингизни чиқариш вақти ниҳоят келгандир. Ишончим комил: сиз ҳайрон қоласиз!
Сўнгги ўн йилликларда кўплаб яҳудийлар ҳақиқатни анъанавий иудаизмдан ташқарида қидириб, ҳиндуизм, буддизм ва бошқа яҳудий бўлмаган эътиқод шаклларига мурожаат қилишмоқда. Бу биз ҳаётнинг маъносини қидириб, жавоб излаётганимизнинг кўрсаткичидир. Аммо, афсуски, жуда кўп ҳолларда биз ўз руҳий тарихимизни англашга ҳаракат қилмаймиз. Нега биз излашда Яҳудий Битикларига истар-истамас мурожаат қилишимиз, нега халқимиз тарихига энг мос келадиган ўша руҳийликни ривожлантиришни хоҳламаётганимиз ҳақида ҳеч ўйлаб кўрганмисиз?
Тўғрисини айтганда, кўпчилик Муқаддас Китобни бугунги кунда унча ҳам долзарб эмасдек ҳисоблашади. Бу биз уни ҳамиша осонгина олиш учун “қўл етгулик” бўлиши учун энг кўринарли жойга қўймайдиган китобдир. Агар сиз қачондир Муқаддас Китобни ўқиган бўлсангиз, ҳойнаҳой, ўқиб чиққан матнларнинг кўпини тушунмагандирсиз. Баъзиларимизни иврит тили – ўзига хос тил эканлигига ва у орқали тушунарсиз сўзларни шунчаки такрорлаганда унинг маъносини тушунишимиз ва барака олишимиз мумкинлигига ишонч руҳида тарбиялашган. Бундай идрок ўтмишга хос бўлиб, бу Битикларга ва иудаизмга мурожаат қилишга ундаш ўрнига кўпроқ улардан узоқлаштиради.
Замонавий тилга айланишдан аввал иврит муқаддас тил – ибодатлар ва диний маросимлар тили, Муқаддас Китоб тили сифатида танилган. Балки, яҳудийлар маънавиятини ва Худо билан шахсий муносабатларини излашда Муқаддас Китобга мурожаат қилмаганлигимизнинг сабабларидан бири биз иврит тилини ўқий олмай, уни она тилимизга таржима қилинган ҳолда ўқишга ҳаракат қилмаганимиздир.
Иврит қайтиб келди: замонавий Исроил давлати уни бутун халқнинг кундалик мулоқот тилига айлантирди. Аммо оғзаки иврит тилини билсалар ҳам, кўпчилик уни Битикларни ўқиш учун етарли даражада билмайди. Шу боис, замонавий яҳудий учун Муқаддас Китоб кўпинча тушунарсиз туюлади.
Балки, сиз Муқаддас Китобни инсон эркинлигини чеклайдиган эскирган қонунлар тўплами деб ҳисобларсиз? Диний ҳокимият ҳақиқатан ҳам қўрққинчли бўлиши ва унинг номидан кўплаб суистеъмолликлар содир этилиши мумкин. Одамлар бу уларни давлатнинг умумэътироф этилган ахлоқий меъёрлари ва юридик қонунларидан устун қўяди деган ўйда, ўзларининг худолари ёки пайғамбарлари номидан даҳшатли хатти-ҳаракатларни содир этишган ва содир этишда давом этмоқда. Имонлилар жамиятга жуда кўп ижобий нарсаларни олиб келишганига қарамай, улар "Муқаддас Китоб номи билан" қилган ёмонликлари шунчаки ақл бовар қилмасдир. Баъзи одамлар Муқаддас Китобнинг руҳий ва ахлоқий таълимотларини қурол сифатида ишлатиб, бошқаларга, хусусан, уларнинг фикрига қўшилмаганларга зарар етказганидан афсусланишдан бошқа илож йўқ.
Шунга қарамай, Муқаддас Китобнинг гўзаллиги, яхлитлиги ва поклиги баҳсга ўрин қолдирмайди. Унинг ахлоқий ва руҳий асослари бизни раҳмдил, яхши эр-хотинлар, ота-оналар, ака-ука ва опа-сингиллар – шунчаки жамиятнинг аъзолари бўлишга ўргатади. Қўшма Штатларнинг кўплаб ажойиб хайрия ҳаракатлари ортида айнан Муқаддас Китоб ахлоқи турибди. Агар Бернард Мэддоф5 Муқаддас Китобни ўқиб, уни бутун қалби билан қабул қилганида эди, у яҳудий жамоасини кўплаб одамлар ва турли яҳудий ижтимоий ва хайрия муассасалари банкрот бўлишига олиб келган шафқатсиз ва ҳиссиз очкўзлик билан шарманда қилмаган бўлар эди.
Битикларни қандай кўриб чиқиш кераклиги ҳақида тортишувлар мавжуд: Худо илҳом берган, илоҳий илҳом ёки илҳом берилган одамлар томонидан ёзилган.
Қандай қилиб Худо номукаммал инсон деган мавжудотни Худонинг одамлар билан муносабатлари ва Унинг инсониятга тааллуқли режалари ҳақида аниқ ҳисобот ёзишга илҳомлантирганига ақл бовар қилармикан? Битиклардаги сатрларини ўқиётганимизда, ҳақиқатан ҳам Худонинг овозини эшитишимизга амин бўла оламизми?! Агар сиз ҳозир бу саволларга жавоб беришга тайёр бўлмасангиз ҳам, барибир Муқаддас Китобни очиқ қалб билан ўқинг ва Худодан у орқали сиз билан гаплашишини сўранг. Синаб кўринг, ахир сиз ҳеч нарса йўқотмайсиз-ку!
Сизда шундай савол туғилиши мумкин: "Бугун биз ўқиётган Муқаддас Китоб Мусо (Моше) ва пайғамбарлар томонидан ёзилган Муқаддас Китоб эканлигига қандай амин бўлишимиз мумкин?" Бизда бу масалани бу ерда батафсил муҳокама қилиш имконияти йўқ, Битиклар матнини сақлаш ва авлоддан-авлодга узатишда, айниқса китоб чоп этиш ихтиро қилинишига қадар, энг кичик тафсилотларга бўлган ҳайротомуз иззат-икром ҳақида ўйлаб кўринг. Масалан, Ишаё пайғамбар китоби 53-бобининг энг қадимги матни милоддан аввалги 200 йилларга тўғри келади. У Қумронда топилган Ўлик Денгиз Ўрамлари тўпламининг бир қисмидир. Ўша вақтга қадар ушбу бобнинг энг қадимги матни милодий 900 йилга тегишли эди. Бу иккала матн (деярли минг йилдан кўпроқ вақт билан бир-биридан ажралган. –
Ҳаётимизни бойитиш ва уни Битиклар ёрдамида ўзгартиришнинг калити Муқаддас Китоб қандай ёзилгани ёки авлоддан-авлодга ўтказилганининг тафсилотларини билишда эмас, балки унинг мазмуни ҳаётимизнинг маркази ва жозибаси бўлишига имкон беришдадир.
Муқаддас Китобнинг сюжет чизиғи
Сиз бутун умр синагогага борган ва Муқаддас Китоб билан яхши танишган бўлишингиз мумкин. Бироқ менинг назаримда, кўплаб яҳудийларга ўхшаб, сиз у ерга мунтазам бориб турмагансиз. Эҳтимол, сиз Муқаддас Китобнинг умумий тарихи устида ҳеч қачон мулоҳаза юритмагандирсиз. Балки, сиз унинг тузилиши, сюжет чизиғи ва асосий бўлимлари билан ҳатто таниш ҳам эмасдирсиз.
Яҳудийлар анъанасига кўра, Муқаддас Китобда учта асосий бўлим бор. Биринчиси бу Таврот – Мусонинг Беш Китоби, иккинчиси - Пайғамбарлар, учинчи бўлим эса – ичига оятлар, тарихий (Биринчидан тўртинчигача Шоҳлар Китоби) ва бошқа баъзи китоблар киритилган Битиклардир. Муқаддас Китобнинг кичикроқ бўлимларига байрамлар билан боғлиқ алоҳида китоблар (масалан, биз Пурим байрамида ўқийдиган Эстер ёки Эзфир Китоби) киради.
Дастлаб, Муқаддас Китоб ўроғлиқ қоғозларга ёзилган, аммо бугунги кунда бу қоғозлар бўйича уни фақат синагогда ўқишади. Босма дастгоҳ ихтиро қилинганидан сўнг, ўқишни осонлаштириш учун Муқаддас Китобни бошқа адабий асарларда бўлганидек, боб ва оятларга ажратишга қарор қилинди. Баъзида боблар ва оятларга бўлиш ўзбошимчалик билан қилингандек кўринади, лекин аслида ўқиш ва ҳавола қилиш учун жуда қулайдир.
Муқаддас Китобнинг дастлабки бешта китобида дунёнинг яратилишидан Мусонинг вориси Нун ўғли Ёшуагача бўлган воқеалар ҳақида ҳикоя қилинади. Бу бешта китобда – Мусонинг Беш Китоби ёки Тавротда – Иброҳим, Исҳоқ, Ёқуб, Юсуф, уларнинг хотинлари ва болаларининг тарихини – уларга нисбатан ҳар қандай замонавий "узундан-узоқ опералар" зерикарли бўлиб туюладиган ҳикояларни ўз ичига олган! Тавротда биринчи Фисиҳ байрами, Исроил халқининг Қизил денгиз орқали ўтиши, Масиҳ ҳақидаги биринчи ваъдалар, Исҳоқ (Ицхак)нинг қурбонликка келтирилиши ва бошқалар тасвирланган. Бундан ташқари, Мусонинг Беш Китобида Синай тоғида Тавротнинг инъом этилиши ҳақида ҳикоя қилинади. Маъбад ҳали қурилмаган бўлса-да (ўша пайтда Исроилликларда фақат кўчма Чодир бор эди), бу дастлабки бешта китобда ўша вақтдан бошлаб яҳудий халқининг диний ҳаётида муҳим роль ўйнаган қурбонликлар тизими тасвирланган ва ўрнатилган.
Беш Китобда биринчи марта кейинчалик Муқаддас Китобда марказий бўлиб қолган ғоялар ва мавзулар белгилаб олинган. Хусусан, бу биз Худонинг феъл-атвори – Унинг севгиси, илоҳийлиги, қудрати ва шон-шарафи ҳақида билиб оладиган биринчи маълумотлардир. Одам Ато ва Момо Ҳавонинг яратилиши ва уларнинг Худонинг амрига бўйсунмасликлари, натижада Худо улар учун яратган мукаммал жойдан ҳайдаб чиқарилиши Муқаддас Китобнинг энг муҳим сюжет чизиқларидан бирига асос бўлади. Эътибор беринг: илк эркак ва аёлда ҳамма нарса бор эди, лекин шунга қарамай, улар илоннинг (шайтоннинг) васвасасига берилиб, Худога қарши исён кўтаришди. Шундай қилиб, биз бутун Муқаддас Китобни қамраб олган асосий мавзулардан бирига яқинлашамиз: бир томонда, инсониятга барака бераётан Худо, бошқа томонда – афсуски, доим Ундан юз ўгираётган биз.
Аслида, Муқаддас Китоб ҳикоясининг қолган қисми Худо инсониятнинг гуноҳини ювиш сайъ-ҳаракатларига, яъни Унинг яратганлари яратилишидан кўзланган мақсадни амалга оширишларига қаратилган. Фисиҳ ва Чиқиш ҳақидаги ҳикоялар гуноҳни ювиш тарихининг рамзи ва турланишига айланади: қудратли Худо яҳудий халқини гуноҳни ювишга, уларни қулликдан озод қилишга; яҳудийлар У ваъда қилган ерда яшашлари учун уларни халос қилишга ваъда берди. Муқаддас Китобда "нажот" мотиви шундай пайдо бўлади - бу атама тез-тез ишлатилади, лекин ҳар доим ҳам тушунилмайди. Моҳиятан, "нажот топиш” Худонинг ҳузурида ва Худонинг ваъдаларига биноан яшаш учун руҳий эркинликда “қулликдан озод бўлиш" деган маънони англатади.
Муқаддас Китоб яҳудий халқининг келиб чиқиши ҳақида ҳам ҳикоя қилади. Муаллиф Иброҳимнинг бош вазифасини, Худонинг унга халқ ва ер ваъда қилганини, Мисрдаги асирликда миллий онг шакллантирилганлигини ва гарчи бу халқ қийинчиликларни бошидан кечиришга тўғри келсада, Худо уларни доимо қудратли қўли билан қўллаб-қувватлайди, деб ишонтирганлигини тасвирлайди. Осмонда ёки ерда ҳеч нарса Худо берган ваъдаларини бажаришига тўсқинлик қила олмайди.
Тарихий китоблар Ёшуа китобидан бошланиб, Исроил юртининг босиб олиниши ва халқнинг яратилиши тарихи ҳақида ҳикоя қилади. Улар Худо абадий ўрнатган Шоҳ Довуд сулоласининг туғилиши ҳақида сўзлайди. Бу яҳудий халқи анъанавий равишда Масиҳ Шоҳ Довуднинг авлоди бўлишига ва ҳатто Довуд шаҳрида – Байтлаҳмда туғилишига ишонишининг сабабларидан биридир. Тарихий китобларда яҳудий халқи қандай қилиб қабила жамоасидан ўз юртида яшовчи халққа айлангани, кейин босиб олинган ва забт этилган халққа, кейин эса ўз ватанига қайтган халққа айлангани ҳақида ҳикоя қилади.
Маълумки, Бобилдаги асирликдан сўнг яҳудий халқининг ҳаммаси ҳам Исроил ерига қайтмаган. Милоддан аввалги 722 йилда пойтахти Найнаво бўлган кучли Оссурия (Юнуснинг тарихи эсингиздами?), Исроилнинг Шимолий Шоҳлигига ҳужум қилди. Довуднинг ўғли Сулаймон ҳукмронлигидан кейин мамлакатда бўлиниш юз берди ва ўнта Исроил қабиласи гўёки "йўқолиб кетди". Оссурияликлар, одатдагидек, забт этилган яҳудийларни асирга олишди ва улар ўзлигини англашини заифлаштириш ва эҳтимол тутилган исён кўтаришларининг олдини олиш учун уларни бутун империя бўйлаб тарқатиб юборишди. Шимолий Шоҳликнинг йўқ қилинишини тасвирлаб бўлгач, тарихий китоблар Жанубий Шоҳликнинг, биринчи навбатда унинг пойтахти – Қуддуснинг тарихини ҳикоя қилишга ўтади.
Сулаймон қурган Маъбад милоддан аввалги 586 йилда вайрон қилинган эди. Бир неча ўн йилликлар ўтиб, форс ҳукмдорининг рухсати билан у қайта тикланди – фақат милодий 70 йилда римликлар томонидан яна йўқ қилинди. Тарихий китоблар тахминан 600 йиллик даврни қамраб олади: Довуд Шоҳлиги яратилган вақтдан тортиб (милоддан аввалги 1000 йил) то Эзра ва Нахимиё бошчилигида Яҳудийларнинг Қуддусга қайтишигача (милоддан аввалги бешинчи аср ўрталари) бўлган давр.
Гарчи Пайғамбарлар китоблари Муқаддас Китобнинг тарихий китобларидан ажратилган бўлса-да, биз пайғамбарлар тарихий китобларда тасвирланган даврда яшаганлигини тушунишимиз керак. Муқаддас Китоб пайғамбарлари икки тоифага бўлинган – Буюк ва Кичик пайғамбарлар. Буюк пайғамбарлар – Ишаё, Еремиё, Ҳизқиёл ва Дониёр (гарчи баъзи черков қонунларида Дониёр кичик пайғамбарларга киритилса ҳам ёки унинг китоби Битикларнинг тарихий китоблари қаторига киритилган бўлса ҳам). Кичик Пайғамбарлар жами ўн икки нафар эди (Муқаддас Китобда эслатиб ўтилган, аммо уларнинг номи билан аталувчи китоблар қолдирмаган пайғамбарлар билан бирга).
Пайғамбарлар китоблари мавзуси кўп жиҳатан Муқаддас Китобнинг асосий мавзусига тўғри келади. Пайғамбарлар Исроил халқига Худо юборган элчилар эди, улар одамларни тавба қилишга, исёнкор йўлларидан воз кечишга ва Худога қайтишга чақирдилар.
Пайғамбарларнинг вазифаси фақат келажакни башорат қилиш эди, деб тахмин қилиш нотўғри. Пайғамбарлар, албатта, келажакни башорат қилишган – лекин бундан ҳам муҳими, уларни тинглаганларни Худонинг ҳозирги замонни ўзгартириш режасида иштирок этишга чорлашган. Бунинг энг яхши тасвирларидан бири Юнус китоби бўлиб, унда пайғамбар оссурияликларни гуноҳларини ювишга чақириш учун Найнавога қандай юборилгани баён қилинган. Юнусни қаттиқ ажаблантирган нарса, улар ҳақиқатан ҳам тавба қилишгани, шу тариқа, ўзларидан Худонинг ғазабини четлатишгани бўлди. Пайғамбарлар ҳозирги замонга мурожаат қилишган, аммо келажакни ҳам тасвирлашган. Маълум маънода, қилинган башорат уларга ваҳий қилинган ва қудратли Худо томонидан тасдиқланган. Пайғамбарлар ўз замондошларига мурожаат қилганлиги, Худо эса инсонни эркин ирода билан яратганлиги сабабли, пайғамбарларнинг чақириғига ўз вақтида жавоб берар экан, одамлар келажакдаги тақдирларини ўзгартириши мумкинлиги аниқ бўлди.
Афсуски, Муқаддас Китоб яҳудий халқи ҳамиша ҳам пайғамбарларнинг чақириғига кутилгандек жавоб беришмаганини кўрсатган. Қолаверса, ҳар қандай бошқа миллат ва бошқа одамлар гуруҳи ҳам худди шундай қилган бўларди, чунки биз ҳаммамиз – Одам Ато ва Момо Ҳавонинг фарзандларимиз. Аммо бу тарихий давр давомида Парвардигор яҳудий халқини ўз мақсадларининг диққат марказида бўлиши учун танлаб олди.
Яҳудий Битикларини ўқир эканмиз, халқимиз руҳий саёҳатда эканлигини тушунамиз. Бизда харита, бизда кўрсатмалар, бизга тўғри йўлни топиш учун қаерда бурилиш ва тузатилган кўрсатмаларга қандай амал қилиш кераклигини айтиб турган "самовий навигатор" (GPS) овози бор эди - лекин ҳеч ким бу кўрсатмаларнинг мағзини чақмади.
Муқаддас Китобда бошқа кўплаб маълумотлар мавжуд. Шундай қилиб, бугунги кунда синагогаларда хизмат қилишнинг юраги Забур, Шоҳ Довуд томонидан ёзилган Худога қаратилган гўзал қўшиқлардир. Забурнинг кўплаб саноларига мусиқалар ёзилган. Ҳикматлар, Қўшиқлар қўшиғи ва ҳатто Еремиё пайғамбар томонидан ёзилган Марсияни, кўпинча донолик адабиёти деб аташади.
Ушбу китобларнинг гўзаллиги ва донолигини қадрлаш учун шунчаки Муқаддас Китобни ўқиб чиқиш етарли. Худо кимлиги ва сиз ҳамда мен ким эканлигимизни тушунмасдан туриб, ушбу бўлимдаги Забур ва бошқа китобларни ўқишнинг иложи йўқ. Қолган бутун Муқаддас Китоб қисми нима ҳақида гапирса, Забур ва донолик адабиёти ҳам худди шу ҳақда сўзлайди: Худо бизни севди ва ўз мақсадлари учун яратди, лекин биз унинг чақириғини қайта-қайта рад этмоқдамиз. Гуноҳларимиз ва худбинлигимиз туфайли биз бахтли ҳаёт бахш этиши мумкин бўлган дунёни муаммолар ва кулфатларга тўла дунёга айлантирдик.
Яҳудий Битикларининг энг катта умиди Масиҳдир. У келиши билан инсоният ўз гуноҳи ва исёни билан ўзига орттириб олган барча муаммолар йўқолади. Бу – Муқаддас Китоб умид қиладиган ва хабар берадиган тарихнинг бахтли охиридир. Масиҳ келади ва Қуддусда ҳукмронлик қилади. Ишаё башорат қилганидек, Масиҳ нафақат ғазаб ҳассаси билан, балки бутунлай адолат, раҳм-шафқат ва ҳақиқат билан ҳукмронлик қилади. Катта Бобо ва Момонинг гуноҳига ботган дунё шифо топади ва Ер юзида ҳақиқий
Муқаддас Китобнинг бутун тарихини бир неча жумла билан умумлаштириш осон эмас, лекин унчалик қийин ҳам эмас. Худо мукаммал дунёни, жумладан мукаммал одамларни, эркак ва аёлни яратди. У уларга Ирода эркинлигини берди, буни улар суиистеъмол қилдилар. Одам Ато ва Момо Ҳаво Худога қарши исён кўтаришди, сўнгра кейинги авлодлар ҳам исён қилишди. Кўп йиллар давомида Худо яҳудий халқи дунёга раҳм-шафқат тарқатишини ният қилган, аммо унинг халқи исён кўтарган. Шундан сўнг, Худо, пайғамбарлар башорат қилганидек, одамларни ўзи билан яраштириш учун Масиҳини юборди. Кун келиб, ўлган ва тирилган Масиҳ қайтиб келади, лаънатни бекор қилади ва Ер юзида Ўзининг раҳм-шафқат ва адолат тахтини ўрнатади.
Муқаддас Китоб аниқлиги: тарих, фан, география ва маданият
Муқаддас Китоб тарих, фан, география, маданият ёки антропология бўйича дарслик эмас. У қадимги динлар, хронология ёки қадимий савдо йўллари ҳақида тўлиқ маълумот беришга мўлжалланмаган. Бироқ, замонавий археологик тадқиқотлар натижалари Яҳудий Битикларининг тарихий аниқлигини рад этишдан кўра, кўпроқ тасдиқлаб бермоқда. Бўлажак тадқиқотчилар, шубҳасиз, Муқаддас Китоб бошқа тарихий манбаларга қараганда, замонавий илмий назариялар билан кўпроқ тасдиқланишини исботлаш учун ҳаракатларини давом эттирадилар.
Муқаддас Китобнинг тўғрилиги ва ишончлилигини исботлаш – Худонинг мавжудлигини исботлаш демакдир. Кўплаб далилларни илгари суриш мумкин, аммо, охир-оқибат, ҳақиқат нима эканлигини қандай аниқлаш мумкин? Қуйидаги далилни ҳам қабул қилишимиз керак – биз Яратувчини эмас, балки яратилганларни тасвирлаш ва ўлчаш учун мўлжалланган илмий услублар орқали Худони тадқиқ эта олмаймиз. Муқаддас Китобнинг ишончлилиги фойдасига хизмат қилувчи турли хил далиллар мавжуд, аммо баъзиларнинг ишончли ва ҳақиқий деб ҳисоблаганлари бошқалар томонидан ҳақиқат сифатида қабул қилиниши мутлақо шарт эмас.
Мен Муқаддас Китобга оид бўлмаган Муқаддас Китоб тадқиқотларининг аҳамиятини камайтирмайман. Аммо, охир-оқибат, Муқаддас Китоб ҳақиқатини тан олиш объектив текширувни имон билан бирлаштиришни назарда тутади. Жиддий эътиқод жиддий далилларга асосланади. Муқаддас Китобнинг аниқлигини тасдиқловчи кўплаб ҳақиқатлар мавжуд. Аммо Муқаддас Китоб фан, тарих ва ҳатто диннинг кенг қамровли дарслиги эмас. Муқаддас Китоб бу – яҳудий халқи ва Худо ҳақидаги қиссадир.
Агар сиз Муқаддас Китоб қадимий маданият афсоналари ва ривоятлари тўплами деб ҳисобласангиз, илтимос, ўз қарашларингизни қайта кўриб чиқинг. "Замонавий академик такаббурлик" тузоғига тушиш, яъни ўтмишни замонавий билим ва тушунчалар нуқтаи назаридан баҳолашга берилиб кетишдек катта васваса мавжуд. Бу усул Муқаддас Китобга татбиқ этилганда, унинг тарихий аниқлигидан дарҳол воз кечишга тайёр бўлинг, чунки бу ҳолда биз Битикларни Ғарб гуманизми ва рационализми мезонлари бўйича ўлчаймиз (бу ўз-ўзидан бизнинг нуқтаи назаримизни акс эттирувчи фалсафадир). Битикларга нисбатан татбиқ этилажак ушбу меъёрлар уни баҳолаш учун жуда шубҳали бўлиб қолади.
Менимча, Муқаддас Китобда тасвирланган воқеаларни (Қизил Денгизнинг ажралиши, Синай тоғида Тавротнинг ҳадя қилиниши ёки келажакни олдинда айтиб берган Муқаддас Китоб башоратлари) тарихан асоссиз деб эълон қилиш интеллектуал жиҳатдан ҳалол бўлмайди, чунки бизни – мутлақо асоссиз равишда – Муқаддас Китобни афсона деб ҳисоблашга ўргатишган.
Аслида, сўнгги юз йил ичида Муқаддас Китоб ҳикоялари ва далиллари рад этилганидан кўра, кўпроқ тасдиқланди. Муқаддас Китобнинг кўплаб тафсилотлари – хронология, география, никоҳ маросимлари ва бошқалар – археологик кашфиётлар, қадимий қазилма топилмалари ва Ўлик Денгиз ўрамлари каби матнлар натижасида тасдиқланди.
Ишаё пайғамбар китоби 53-бобининг маъносини чинакам тушуниш учун
3-БОБ.
МУҚАДДАС КИТОБ БАШОРАТЛАРИ:
КЕЛАЖАК НАМОЁН БЎЛАДИ
Башоратлар Муқаддас Китобнинг катта қисмини ташкил қилади ва пайғамбарларнинг ўзлари вақт ўтиши билан Яҳудий Битиклари тарихини тушунишда жуда муҳимдир. Муқаддас Китобдаги башоратлар нафақат келажак ҳақида гапириб беради, балки пайғамбарларнинг ўз замондошларига Худодан келган мактубни етказиш инъомининг ифодаси ҳамдир.
Муқаддас Китобдаги вақт тушунчаси
Муқаддас Китобдаги Исроилга хос бўлган вақт ҳақидаги тушунча, вақт тўғрисида мутлақо бошқача тасаввурга эга бўлган баъзи қадимий цивилизациялардан фарқли ўлароқ, замонавий Ғарб маданиятларининг аксариятига жуда мос келади. Муқаддас Китобдаги вақт тушунчаси мунтазам, баъзи бир бошқа маданиятларда эса вақт модели циклик ёки ҳодисаларнинг кетма-кет ўзгариши асосида қурилган.
Циклик моделлардан фарқли ўлароқ, Муқаддас Китобда вақт китобхонда тарихий тараққиёт туйғусини яратиб доимо олдинга силжийди – барча воқеалар маълум бир авжига қараб кетаётганга ўхшайди. Муқаддас Китобга кўра, тарих интилаётган келажакнинг асосий воқеаси – бу Масиҳнинг келиши ва Масиҳий Шоҳликнинг ўрнатилиши. Бошқача қилиб айтганда, тарих охир-оқибат тугайди. Ушбу концепция бошқа маданиятларга хос бўлган ғоялардан сезиларли даражада фарқ қилади. Шундай қилиб, баъзилар тарих доимо такрорланиб туради ва унинг охири йўқ, фақат доимий равишда қайтиб келадиган янги ибтидо бор деб ҳисоблашади. Пайғамбарлар, вақт маълум бир бошланғич нуқтадан олдиндан белгиланган охиригача ҳаракат қилишини тушунишга асосланиб келажакни башорат қилганлар. Муқаддас Китобдаги башоратнинг асоси – келажак Худога аён ва У Ўз халқига келажакдаги баъзи нарсаларни очиб бериш учун пайғамбарлардан фойдаланади. Нима учун?
Башорат рўёбга чиққач, исроилликлар бу пайғамбар ҳақиқатан ҳам Худонинг элчиси эканлигини англаб етишлари учун. Бундан ташқари, ўша даврнинг «оддий» одамида – айниқса қийин пайтларда келажакка умид ва ишонч ҳисси пайдо бўлди.
Муқаддас Китобга кўра келажак
Келажакни тасвирлашда Муқаддас Китоб воқеаларнинг учта алоҳида гуруҳини ажратиб кўрсатади. Биринчи гуруҳга – Исроил халқининг келажагига энг катта эътибор берилган. Иккинчи гуруҳда – Иброҳим, Исҳоқ ва Ёқубнинг жисмоний авлодлари бўлмаган бутун дунё халқларининг келажаги тасвирланган. Учинчи гуруҳ алоҳида шахсларнинг шахсий тақдирларини ўз ичига олади. Муқаддас Китоб шахсий келажагимизни турли йўллар билан тасвирлайди. Янги Аҳд Исонинг биринчи келишидан ва асрнинг охиригача бўлган воқеалар иштирокчиларининг яна бир гуруҳини қўшади: булар яҳудийлар ва бутпарастларни ўз ичига олган Исога имон келтирганлардир (баъзан бу гуруҳ Жамоат деб аталади). Асрнинг охири Янги Аҳдда худди Яҳудий Битикларида бўлгани каби тасвирланган – бу Масиҳий Шоҳликнинг дарвозаси ёки кўпригидир.
Сиз Ишаё пайғамбар китобидаги машҳур 65:25 оятини эшитган бўлсангиз керак: "Бўри билан қўзичоқ бирга ўтлаб юради". Қўзининг бўри (ёки шер) атрофида хавфсиз ўтлаб юришига сабаб, Одам Ато ва Момо Ҳаво орқали дунёга келган гуноҳнинг лаънати олиб ташланган бўлади.
Кўпинча пайғамбар сифатида ҳаракат қилган шоҳ Довуднинг кўпгина Забурлари умид уйғотиш учун ёзилган – Довуд тарих охир-оқибат қаерга кетаётганини чуқур тушунган. Умид ҳар доим келажакка қараб йўналган бўлади ва Яҳудий Битикларига кўра, келажак имонлилар учун ёрқин ва қувончлидир. Муқаддас Китобга асосланган ҳақиқий умид ҳозирги шароит ва ҳаёт қийинчиликларини енгишимизга ёрдам беради.
Бу, биз ҳозирги кундан қочиб кетаяпмиз ёки ҳаёт қийинчиликларидан яширинаяпмиз дегани эмас. Биз шунчаки инсоният тарихи қаерга кетаётганини тушунаяпмиз. Бошқа динлар ва маданиятлар умиднинг турли хил тасвирларини таклиф қилади. Масалан, индуизм издошлари, бир кун келиб уларнинг бошқа шаклда гавдаланиши, агар одамлар маълум бир шахсий покланиш даражасига эришсаларгина, руҳларнинг кўчиши (реинкарнация) циклини битта катта онгга бирлашиш орқали якунлаш мумкинлигини айтишади.
Муқаддас Китобдаги умид ҳамда бошқа диний конфессиялар ва маданиятлар томонидан тақдим этилган умид ўртасидаги асосий фарқлардан бири шундаки, биз унда иштирок этишни хоҳлаймизми ёки йўқми, Муқаддас Китобдаги келажак ҳақидаги башорат амалга ошади. Масиҳнинг келиши дунёнинг яратилиши каби аниқ. Масиҳнинг келишини ва Унинг Шоҳлигининг ўрнатилишини ҳеч нарса тўхтата олмайди.
Башоратларнинг табиати
Башоратларни уч тоифага бўлиш мумкин. Баъзи башоратлар дарҳол амалга ошди – Муқаддас Китобда бунга кўплаб мисоллар мавжуд. Иккинчи гуруҳга тегишли бўлган – оралиқ башоратларнинг амалга ошиши – баъзан кўп йиллар давом этган, аммо улар аллақачон амалга ошиб бўлган. Бу башоратлар охирзамонга ишора қилмайди. Ниҳоят, учинчи гуруҳ – келажак билан боғлиқ воқеаларни тасвирлайдиган "охирзамон" башорати.
Муқаддас Китобдаги кўплаб башоратлар, хоҳ бевосита, хоҳ оралиқ бўлсин, аллақачон амалга ошиб бўлгани Муқаддас Битик ва Худонинг режаси ҳақиқатини яна бир бор тасдиқлайди. Бу келажак кунлардаги башоратларнинг амалга ошиши ҳам худди шундай ишончли ва муқаррар эканлигига умид ҳамда ишонч беради; бевосита ва оралиқ башоратлар амалга ошганидек, улар ҳам бажо бўлади.
Муқаддас Китобда кўплаб Масиҳга оид башоратлар мавжуд бўлса-да, уларнинг амалга оширилиши бир муддат кечиктирилди, лекин улар аллақачон содир бўлди. Ишаё пайғамбар китобининг 53-бобидаги каби баъзи башоратлар милодий биринчи асрда Исонинг келиши билан амалга ошди. Аммо Масиҳ ва Унинг шоҳлиги ҳақидаги башоратлар ҳам борки, улар Худонинг режаси якунланишининг энг юқори нуқтасига ишора қилади ва охирги кунлардаги воқеаларга эътиборни қаратади.
Маъбаднинг вайрон бўлиши, Масиҳнинг туғилиши, Исроилнинг тарқалиб кетиши ва ҳатто яҳудий халқининг Исроил заминига қайтиши ҳақидаги башоратлар оралиқ башоратлардир. Улар охирги кунлардаги воқеалар билан боғлиқ эмас, лекин уларнинг амалга ошиши охирзамон ҳақидаги башоратлар ҳам амалга ошишининг ишончли кафолатидир.
Амалга ошган башоратлар, айниқса биз оралиқ деб атаган башоратлар, Худонинг мавжудлиги ва Муқаддас Битик ҳақиқий эканлигининг далили сифатида қаралиши мумкин. Бундан ташқари, амалга ошган башоратлар шуни кўрсатадики, Худонинг бутун инсоният учун режаси бор, У бизнинг ҳаётимиз давомида уни амалга оширади ва келажак авлодларда ҳам амалга оширишда давом этади.
Ибромга ундан халқ яратиб, ўша халққа ерни мерос қилиб беришни ваъда қилган Худо, биз қиличлардан омочга айлантирадиган кун келишини пайғамбарлар орқали башорат қилган Худодир (Ишаё 2:4). Бу ўша Худо бўлиб Масиҳ Довуд тахтида ҳукмронлик қилишини ва Унинг ҳукмронлигининг охири бўлмаслигини башорат қилган (Ишаё 9:6-7). Ва ўша Худо Ишаё пайғамбар китобининг 53-бобида бир кун келиб ҳукмронлик қиладиган Масиҳ аввал ўлиб, тирилиши кераклигини бизга айтган.
Пайғамбарлар сўзи орқали Худо кўплаб мамлакатлар яҳудий халқини йўқ қилишга уринишларини, лекин улар муваффақият қозона олмаслигини башорат қилган. Ўзининг пайғамбари Еремиё орқали Худо яҳудий халқи билан янги аҳд тузадиган кун келишини ва Синай тоғида Мусо орқали тузилган эски аҳд ислоҳ қилинишини ваъда қилди (Еремиё 31:31).
Яҳудий халқи нафақат уларни йўқ қилишга бўлган кўп уринишлардан омон қолибгина қолмай, балки Худо томонидан Муқаддас Битикларда ваъда қилинган юртга қайтарилганини шунчаки тасодиф деб ҳисоблаш мумкинми? Бу башоратлар жуда аниқ бажарилганлиги сабабли, бошқа ваъда ва башоратлар ҳам амалга ошишига умид қилиб, Муқаддас Китобдаги бошқа башоратларга ҳам ишонишимиз мумкин.
Башоратларнинг ҳақиқийлиги
Мусо Яҳудий Битикларида башорат қилиш мезонларини ўрнатган одам бўлган. Қонунлар 18:17-22 оятларда пайғамбарларнинг хизматини тасвирлаб, қонун чиқарувчи башоратларнинг ҳалоллиги ва виждонлилиги мезонларини шакллантирган. Мусонинг айтишича, агар башорат амалга ошмаса, исроилликлар пайғамбарга ўлим жазосини қўллашга ва ёлғон баёнотлари учун ўлдиришга ҳақли. Бундай буйруқлар пайғамбарларни Худо номидан гапираётганликда даъво қилаётганда, хоҳ ҳозирги хоҳ келажакдаги воқеалар ҳақида бўлсин, жуда эҳтиёткор қилиб қўйганини айтишга ҳожат бўлмаса керак.
Мусонинг ўзи ҳам пайғамбар сифатида ҳаракат қилган. Исроил халқи ваъда қилинган юртга киришидан олдин ёзилган, Қонунлар (Деварим) китобининг 4-боби – Тавротнинг бешинчи китобида, Мусо исроилликлар ўз юртларини тарк этишга мажбур бўладиган кун келишини башорат қилган. Аммо кейинроқ, у "охирги кунлар" деб атаган даврда (биз юқорида айтиб ўтган келажакнинг Масиҳий Шоҳлиги) бутпарастлар юртларига тарқалиб кетган кўплаб яҳудийлар Худога юз тутишиб, Исроил юртига қайтадилар6.
Бундан ташқари, Қонунлар китобининг 28-бобида Мусо яҳудий халқи Иордан дарёсидан ўтиб, Исроил ерига киришини, аммо кейинчалик - итоатсизлиги сабабли – у ердан кетишга мажбур бўлишини башорат қилган7. Мусо Исроил юртидан ташқаридаги сургун йилларини яҳудий халқи учун катта қайғу даври, шунингдек, бутларга сиғиниш васвасаси даври сифатида тасвирлайди. Худди шу башоратли тасвир Левилар китобининг бобларидан бирида (26-боб) тасвирланган.
Яҳудий халқи Нун ўғли Ёшуа бошчилигида ваъда қилинган юртга кирганми? Албатта! Яҳудийлар Тавротга бўйсунмасликлари натижасида ўзларини Исроилдан ташқарида, бутпараст халқлар орасига тарқалиб кетишганми? Шубҳасиз! Муқаддас Китобдаги башоратнинг том маънода амалга ошиши Муқаддас Битикнинг ҳақиқийлиги учун кучли далилдир.
Бу башорат тўлиқ амалга ошдими деб сўраш адолатданми? Яҳудийлар тарқалиб кетган бутпараст мамлакатларни тарк этиб, тавба қилиб, Худо томонидан тирилтирилган Исроил юртига қайтишдими? Бу ҳақда бир нима дейиш қийин, чунки тарих ҳали тугамаган. Биз яҳудий халқининг бир қисми Ваъда қилинган Ерга – кўпинча "мўъжизавий тарзда" қайтиб келганини кўрамиз. Бироқ, исроилликларнинг аксарияти диндор эмас, уларнинг кўпчилиги агностик ёки атеистлардир. Демак, халқимиз тавба қилиши ва Худо билан шахсий муносабатларга қайтиши керак бўлган башоратнинг ўша қисми ҳали амалга ошмаган.
Мусонинг бу оралиқ башорати тўлиқ амалга ошишига шубҳа йўқ. Ҳизқиёл пайғамбар, қуруқ суяклар ҳақидаги машҳур башорати ўз номи билан аталган китобнинг 37-бобида ёзилгани буни моҳиятан тасдиқлайди. Қуруқ суяклар башоратида биз яҳудий халқи ўз юртига қайтиб келаётганини ўқиймиз, лекин у ҳали тўлиқ тикланмаган. Ҳизқиёл китобининг 36- ва 37-бобларидан маълумки, халқнинг руҳий ўзгариши Исроил юртининг ўзида содир бўлади.
Ҳизқиёл Исроилнинг Бобил асирлиги пайтида ўз башоратини ёзганлиги сабабли, одамларнинг тўлиқ тикланиши ва руҳий ўзгариши ўша пайтда содир бўлмагани аниқ - ва ҳали ҳам содир бўлмаган. Биз яҳудий халқининг Исроил юртига қайтиши бу башоратнинг қисман амалга ошишидир, деган хулосага келишимиз мумкин. Ҳизқиёлнинг башорати яҳудий халқининг тикланиши бир неча босқичда содир бўлишини кўрсатганлиги сабабли, кўпчилик Иброҳим, Исҳоқ ва Ёқубнинг Худо билан жонли ва шахсий муносабатларсиз Исроилга қайтиб келганига ҳайрон бўлмаслик керак. Руҳий янгиланиш, башорат қилинганидек, халқимиз ўз заминига қайтганидан кейин содир бўлади.
Масиҳ ҳақидаги башоратлар
Биз ҳозиргача гаплашган ҳамма нарса Масиҳ ҳақидаги башоратларни тушунишимизга ёрдам беради. Масиҳ ҳақидаги башоратларнинг икки тури мавжуд. Биринчи тури – бу Масиҳнинг шахси, Унинг хусусиятлари, Унинг келиши вақти ва У келганда нима қилиши кераклиги ҳақидаги оралиқ башоратлар. Иккинчи тур – охир замон башорати бўлиб, у Масиҳий Шоҳликка, тарихнинг кульминациясига ва якунига ишора қилади. Бундай ҳолда, битта Масиҳнинг икки марта келишини тахмин қилиш мантиқан тўғри эканлиги аён бўлади: биринчи келиши – оралиқ башоратларда айтилган вазифаларнинг бажарилиши билан боғлиқ; иккинчи келиши – тарихнинг якуни ва кульминацияси билан боғлиқ.
Аслида, Масиҳ ҳақидаги башоратларнинг баъзилари Унинг биринчи ва иккинчи келишига ишора қилади; бу башоратлар ҳам оралиқ, ҳам охир замон башоратидир. Аммо уларнинг кўпчилиги Унинг биринчи ёки иккинчи келиши ҳақида аниқ гапиради. Бир-биридан фарқлаш ҳар доим ҳам осон эмас, лекин башорат матнининг тили бизга бунинг жавобини айтиб бериши мумкин.
Ишаё пайғамбар китобининг 53-боби ва Муқаддас Китоб
Биз кўриб чиқаётган Ишаё пайғамбар китобининг 53-боби Яҳудий Битикларининг бир қисмидир. Бу парча Исо қилган барча ишларини башорат қилади деб ҳисоблаймиз ва 700 йилдан кўпроқ вақт ўтгач, Янги Аҳдда тасвирланган.
Агар сиз Муқаддас Китобга ишонсангиз, Исонинг ҳаёти ва таълимоти Яҳудий Битиклари, хусусан Ишаё пайғамбар китобининг 53-бобидаги башоратларнинг амалга ошиши ёки йўқлиги ҳақида асосли фикр билдиришингиз мумкин.
Аммо Муқаддас Китобга муносабатингиз ҳали шаклланмаган бўлса ҳам, далилларга қаранг. Агар Ишаё пайғамбар китобининг 53-бобидаги башорат, эълон қилинганидан 700 йилдан кўпроқ вақт ўтгач, Исода тўлиқ ва тарихий аниқлик билан амалга оширилган бўлса, бу бутун Муқаддас Китоб – Янги Аҳд ҳам, Яҳудий Битиклар ҳам ишончли ва ҳаққоний эканлигини тасдиқловчи етарлича кучли далил эмасми??
Менимча, Муқаддас Китобга бўлган муносабатингиз кўп жиҳатдан сиз қандай тарбияланганингизга ва ҳозир ҳаётингизнинг қайси даврида эканлигингизга боғлиқ. Мен анъанавий яҳудий тамойиллари ва Муқаддас Китоб қарашларига кўра тарбияланганман, лекин мен буни қабул қилмаганман ёки ишонмаганман. Диний ортодоксал яҳудий муҳитида менга Худо Тавротни Синай тоғида Мусога берганлигини, Танахдан келган ҳар бир сўзни тўғри, аниқ ва ишончли деб қабул қилиш кераклигини ўргатишган. Мен ишондимми? Йўқ! Буларнинг ҳаммаси, ҳудди, ўзимни “эркин фикрли одам” деб билганим учун у бир қулоғимдан кириб, иккинчи қулоғимдан чиқиб кетарди.
Бироқ, Яҳудий Битикларидаги, айниқса Ишаё пайғамбар китобининг 53-бобидаги башоратларнинг тўғрилигини кўрганимда, Исо чиндан ҳам башоратларни амалга оширганига амин бўлдим. Бу мени Муқаддас Битиклар ҳақидаги қарашларимни қайта кўриб чиқишга ундади. Мен яна саволларга кўмилдим, улар ҳақиқатан ҳам тўғри ва ишончлими? Балки уларга жиддийроқ қараш керакдир?
Ҳаётингизнинг қайси нуқтасида бўлишингиздан қатъи назар, бу ерда айтилган ҳамма нарсага очиқ юрак билан, ҳеч қандай ножоиз муносабатда бўлмай ёндашишга ҳаракат қилинг. Шунда ва шундан кейингина Ишаё пайғамбар китобининг 53-бобидаги башорат сиз учун мантиққа эга бўлади.
4-БОБ.
ИШАЁ ПАЙҒАМБАР, УНИНГ БАШОРАТЛАРИ ВА ДАВРИ
Пайғамбарнинг роли
Яҳудий Битикларида Худо одамларга тўғридан-тўғри мурожаат қилган ҳолатлар мавжуд. Баъзан У фаришталарни Ўзининг элчиси сифатида ишлатган, ҳаттоки эшакни ҳам. Худо Ўз халқи билан гаплашиш учун ваҳийлар, тушлар ва Чиқиш китобида тасвирланган сирли Урим ва Туммим8 дан фойдаланган.
Лекин кўпинча Худо яҳудий халқига Унинг вакиллари бўлган пайғамбарлар орқали мурожаат қилган. Китоблари Яҳудий Битикларига киритилган асосий, катта ва кичик пайғамбарлардан ташқари Исроилда бошқа пайғамбарлар ҳам бўлган. Илёс ва Элишай буюк пайғамбарлар эди, лекин Муқаддас Китобда улар томонидан ёзилган ҳеч қандай китоб йўқ эди. Пайғамбарлар мактаблари ҳам бўлган. Шундай мактаблардан бирига шоҳ Шоул Довудни ўлдиришга уринишларидан бирида дуч келган.
Ўша даврларнинг пайғамбарлари биз тушунадиган маънода "диний" эмас эдилар. Худо томонидан турли жойларга юборилиб, улар Ўз халқига Унинг Каломини айтиш учун кўчалар, бозорлар ва орқа йўлларни кезишарди. Улар Маъбаддан ажралган ва ҳеч қачон кундалик ташкил этилган диний хизматларда қатнашишмаган. Бу ҳозирги раввинлар ёки хизматчиларни нима учун замонавий пайғамбарлар деб ҳисоблаш нотўғри эканлигига яна бир далил. Албатта, пайғамбарлар ҳурматга сазовор бўлган, лекин шу билан бирга улар одатда жамиятнинг ҳовлисида бўлиб, тузатишга муҳтож бўлган вазиятларда Худонинг овозини ифодалаганлар. Олдинги бобда кўрганимиздек, пайғамбарлар ҳозирги кун ва келажак ҳақида гапирардилар.
Янги Аҳдда пайғамбарлар ҳам бўлган, лекин Яҳё чўмдирувчи сифатида танилган Ёханан ҳа-Матбилдан юқори бўлган ҳеч ким йўқ эди. Исонинг ўзи Ёханан яҳудийларнинг охирги пайғамбари эканлигини айтади (Матто 11). Ёханан одамови бўлиб, чўлда яшарди; лекин Худо томонидан унинг оғзига солинган ҳақиқатни у шундай эҳтирос билан эълон қилардики, охир оқибат бу учун ўз жонидан ҳам айрилди.
Биз Битикдан биладиган пайғамбарлар орасида турли хил одамларни учратиш мумкин: деҳқонлар, давлат арбоблари, оддий эркаклар ва аёллар. Биз Еремиё каби жуда ёш пайғамбарларни ва ундан ёши улуғроқ пайғамбарларни ҳам кўришимиз мумкин. Исроилда бир қанча шоҳлар ҳукмронлиги давридаги пайғамбарлар ҳам бор эди. Ҳамманинг умумий томони шу эдики, улар қўрқмасдан Худонинг вакили бўлган (Худога қаршилик кўрсатган Юнусни истисно деб ҳисоблаш мумкин!) ва Худонинг оғир хабарларини ўз халқига етказишган.
Пайғамбарлар, руҳонийлар ва шоҳлар
Пайғамбарларнинг жамиятдаги мавқеи ҳақида яхшироқ тасаввурга эга бўлиш учун биз тўхтаб, Исроил жамияти қандай ташкил этилгани ва фаолият юритганини кўриб чиқишимиз керак. Мисрга кўчишдан олдин яҳудийлар патриархал-қабила жамиятида яшаган. Ушбу шаклда у тахминан 400 йил давомида мавжуд бўлган (уларнинг бир қисми – қулликда).
Исроил халқи замонавий тилда айтганда, “президент, бош вазир, давлат котиби ва бош судья ролини бирлаштирган ҳолда ижро этувчи” деб таърифлаш мумкин бўлган позицияни эгаллаган Мусо раҳбарлигида шакллана бошлади. Мусонинг акаси Ҳорун Ёқубнинг ўн икки ўғлидан бири бўлган Левийнинг авлоди эди. Леви авлодлари, левилар, руҳонийлар бўлиб, уларнинг вазифалари хизматни ўз ичига олган: биринчи навбатда, чодирда, саҳрода, кейин эса Қуддуснинг қалбидаги халқнинг доимий ибодат марказига айланган Маъбадда.
Мусо яҳудий халқига Худонинг хабарларини етказганида, у том маънода пайғамбар каби ҳаракат қилган. Дарҳақиқат, пайғамбарлар Худо номидан гапирган, руҳонийлар эса инсон ва Худо ўртасида воситачи бўлган (биринчи навбатда, қурбон келтириш маросимларида ва ибодатларда).
Худонинг Ўзи Исроилнинг Шоҳи бўлиб қолишни хоҳлаганди. Бироқ, Исроил яҳудий халқи дунёнинг бошқа халқлари каби ердаги шоҳи йўқлигидан шикоят қилгани учун, Худо Шоулни (Шаул) шоҳ қилиб тайинлашга рози бўлди. Бу ғайриоддий эди, чунки Шоул Яҳудо эмас, Бенямин қабиласидан эди, Ибтидога кўра (49:10), Исроилнинг ҳукмдори, кейинроқ эса Масиҳ-Шоҳ ҳам шу қавмдан чиққан бўлиши керак эди.
Кўп йиллар давомида яҳудий халқини Масиҳнинг Руҳини қабул қилган учта хизматчи — пайғамбар, руҳоний ва шоҳ бошқарган. Баъзан шоҳ Исроил Худосидан юз ўгириб, Ахаб каби бутларга сиғинарди. Аммо аксарият ҳолларда шоҳнинг виждони ва бутун халқ учун ахлоқий асосий тамойилнинг ташувчиси пайғамбар эди. Худо пайғамбарлар билан ва пайғамбарлар орқали, пайғамбарлар эса шоҳ ва бутун халқ билан гаплашган. Натижада, пайғамбарлар томонидан эълон қилинган сўзларнинг аксарияти ўрамларга ёзилган ва бу бизнинг Битикларга айланган. Пайғамбар яҳудий халқига мурожаат қилган Худонинг овози бўлиб, келажакдаги воқеалар ҳақида хабар берган ва одамларнинг ҳозирги хатти-ҳаракатларини тушунтирган.
Ишаё пайғамбар ким бўлган?
Ишаё олим ва давлат арбоби бўлиб, камида тўртта яҳудий шоҳлари даврида пайғамбарлик хизматини қилган. У жуда камтар одам эди, унинг қандай хизматга чақирилгани бундан далолат беради (Ишаё 6). Ишаё, бутун халқ каби, ўзининг ҳам "лаблари нопок" эканлигини ва у ўзини муқаддас ёки поклай олмаслигини тушунди. У Худонинг борлигидан жуда аниқ ва сезиларли даражада ҳайратда қолди ва гуноҳдан покланиш зарурлигини ҳис қилди. Ўшанда ваҳийда Серафлар кунлик қурбонликлар келтириладиган қурбонгоҳдан кўмир чўғини олиб, Ишаёнинг лабларига босиб, унинг қалбини ва башоратларини рамзий маънода поклаган эди.
Ишаёнинг иврит тили – юксак ва таъсирли бўлиб, бутун Муқаддас Китобдаги энг юксак тиллардан биридир. Ишаё туғилганиданоқ имтиёзли мавқега эга бўлган ва хизматининг кўп қисмида шоҳ маҳкамасининг аъзоси эди. Қайсидир маънода, у Муқаддас Китобдаги энг рамзий ва драматик ишларни қилиш учун Худо томонидан чақирилган Еремиё ёки Ҳизқиёл каби радикал эмас эди.
Ишаёнинг пайғамбарлик хизмати шоҳ Уззиё9 даврида бошланган. Афтидан, Ишаё шоҳга қаттиқ боғланиб қолган ва Уззиёнинг ўлимидан ларзага келган. Бу зарба унинг ўз қарашлари ва хизматга чақируви пайдо бўлган аҳволга айланди (Ишаёнинг 6-боби).
Ишаё пайғамбар сифатида, шунингдек, кейинги учта яҳудий шоҳлари10 ва кўплаб бутпараст ҳукмдорлар қўл остида хизмат қилган. У уйланган ва исмлари башорат маъносини берувчи икки фарзанди бўлган. Муқаддас Битикда пайғамбарнинг хотини ҳам башоратчи сифатида тилга олинади.
Ишаё хизматининг биринчи ярмида, ҳозирги Ироқни ўз ичига олган Месопотамияда жойлашган Оссурия, Исроилнинг жанубий шоҳлигига мунтазам равишда таҳдид солиб турувчи қудратли давлат бўлган. Ишаё яҳудий халқини Оссурия тажовузи хавфи ҳақида доимо огоҳлантирган ва шу билан бирга Яҳудони оссурияликларнинг уларни йўқ қилишига йўл қўймаслиги учун тавба қилишга чақирган. Кейинчалик, оссурияликлар бобилликлар томонидан бўйсундирилганда, у худди шундай хизматга эга бўлган: бобилликлар Худонинг ҳукми қуролига айланмаслиги учун Ишаё исроилликларга Тавротга риоя қилишлари кераклиги ҳақида огоҳлантиради. Афсуски, яҳудий халқи тавба қилмади ва охир-оқибат бобилликлар яҳудийларга ҳужум қилиб, Маъбадни вайрон қилдилар. Бу оралиқ башоратлар тўлиқ амалга ошди, лекин ишончим комилки, Ишаё пайғамбарнинг ўзи уларнинг амалга ошишини ҳаммадан ҳам кўра истамаган.
Ишаёнинг ваъзи
Ишаё ваъзининг аксарияти Жанубий Шоҳлик устига ташқаридан бостириб келган ҳарбий таҳдидларга, шунингдек, ичкаридан юзага келадиган руҳий ва ахлоқий таҳдидларга жавоби эди. Бу иккала ташқи ва ички хавф-хатарлар салтанатнинг вайрон бўлишини келтириб чиқарган - охир-оқибат Бобил истилоси натижасида ҳудди шу нарса содир бўлди.
Солномалар китобига муаллифларнинг шарҳи Ишаё пайғамбар воизлик қилганини тасдиқлайди, айниқса, яҳудий халқи дуч келадиган ички таҳдидлар ҳақида – гарчи Ҳизқиё ва Йўшиё каби художўй шоҳлар халқни гуноҳдан қайтаришга ва жазонинг олдини олишга ҳаракат қилган бўлсалар ҳам11.
Муқаддас Китоб тарихини диққат билан ўқиш ва тушуниш шуни аниқ кўрсатадики, халқнинг итоатсизлиги натижасида миллий фаровонликка ички таҳдид бошқа мамлакатларнинг Исроилни забт этиш истаги билан боғлиқ бўлган ташқи таҳдидлардан анча юқори эди. Ишаё ваъзининг мавзуси тавба қилиш эди. Ўнлаб йиллар давомида у бутун иштиёқи билан буни ваъз қилди, чунки у Шимолий шоҳликка нима бўлганини кўрди. У нима учун Оссурия томонидан босиб олинганини билар ва Жанубий шоҳликни бундай жазодан қутқариш учун қўлидан келганини қилганди. Бу келажакдаги Масиҳий Шоҳлик Ишаё пайғамбарнинг мактубида асосий мавзу бўлишининг яна бир сабабидир.
Ишаё пайғамбар инсониятнинг ночорлигини, гуноҳ ва ёвуз мойилликларни енга олмаслигини ва Худога итоат қилолмаслигини кўрди, шунда ҳар ким ўзининг шахсий бахтидан ва биргаликда – миллий хавфсизликдан баҳраманд бўлиши мумкин эди. Худонинг Исроил билан тузган аҳдида яҳудийлар юракларини тош қотириб, Худодан юз ўгиришда давом этсалар, ваъда қилинган юртдан қувиб чиқарилиши айтилгани учун, Ишаё Исроилнинг гуноҳи ва исёни жуда оғир оқибатларга олиб келишини билар эди. Ҳукм, тавба ва келажакка умид мавзуси деярли ярим аср давомида унинг башоратли хизматининг асосий мавзуси бўлиб келди.
Ишаё пайғамбар китоби 66 та бобдан иборат ва Яҳудий Битикларидаги энг йирик башорат қилувчи асардир. Биринчи 39 бобда Худонинг яҳудий халқи устидан ҳукми ҳақида сўз боради. Ишаёнинг охирги 27 та боби асосан келажакка бағишланган. Унда, биринчи навбатда, Масиҳ ва Унинг гуноҳкор сайёрамизни Адан боғи билан рақобатлаша оладиган ва эҳтимол ундан ҳам ошиб кета оладиган жойга айлантиришдаги ролига эътибор қаратилган.
Ишаё пайғамбар китобининг 1 ва 5-бобларини ўқиш қийин, чунки уларда яҳудий халқининг гуноҳлари тасвирланган. Шуниси қизиқки, ҳозирги яҳудийликнинг айрим оқимларида гуноҳ тушунчаси алоҳида роль ўйнамайди. Эҳтимол, бу Худонинг мустақил ва чексиз табиатини ҳар томонлама камситадиган замонавий маданиятнинг таъсиридир. Бунинг ўрнига биз соғлом фикрни, моддий дунёни ва ўз тажрибамизни идеаллаштирамиз. Агар гуноҳ Худо белгилаган меъёрлар билан эмас, балки ўзимиз ўрнатган меъёрлар билан ўлчанса, биз, албатта, камроқ гуноҳкор кўринамиз. Бироқ, менимча, биз ўзимизнинг солиҳлик меъёрларига ҳам, айниқса, Худонинг меъёрларига ҳам мос келмаслигимизни ҳаммамиз билсак керак.
Ишаё пайғамбарнинг китоби Масиҳий характерга эга. Тарихнинг охирига ишора қилувчи башоратлар бор – айниқса, пайғамбар келажакни тасвирлайдиган 60-66 бобларда. У бизга гуноҳ лаънати олиб ташланган, қутқарилган келажак дунёнинг тасвирини кўрсатади.
Ишаё пайғамбарнинг китобида бир қатор масиҳий башоратлар ҳам мавжуд. Улардан баъзиларида Масиҳнинг шахсияти ва феъл-атвори (9:6-7 ва 11-боблар), шунингдек, Унинг туғилиши ҳақида гап боради. 7-бобнинг 14-оятида биз пок ҳомиладор бўлиш ҳақидаги башоратни топамиз (у жуда кўплаб баҳс-мунозараларга сабаб бўлган ва ҳозир ҳам бу мунозаралар давом этмоқда). Китобнинг иккинчи ярми “Қулнинг қўшиқлари”дир. У 53-бобни ҳам ўз ичига олади, унда Масиҳ бутун яҳудий халқи учун, шунингдек, алоҳида ҳар бир инсон учун қандай азоб чекиши ва ўлиши кераклиги тасвирланган.
Ишаё Сурия, Эрон, Миср ва бошқа халқларнинг келажаги ҳақида ҳам башорат қилган. Унинг келажак ҳақидаги тасаввурида Исроил ва дунё халқлари ўртасидаги муносабатлар тасвирланган – бу муносабатлар давримизнинг энг мураккаб масалаларидан биридир. Ишаё пайғамбарнинг сўзларига кўра, Яқин Шарққа тинчлик келади, аммо бу тинчлик фақат ер юзида Масиҳ ҳукмронлик қилгандагина келади.
5-БОБ.
РАББИЙНИНГ ҚУЛИ
Биз ушбу китобда кўриб чиқаётган башорат Ишаё пайғамбар китобининг 52-бобининг 13-оятидан бошланади. Бу оятнинг биринчи сўзлари: “
Ишаё пайғамбар китобининг 53-бобини тушуниш учун, қул ёки агар хоҳласангиз, қулларнинг кимлигини аниқлаш жуда муҳим. Бироқ, бу бобдаги Раббийнинг қулини фақат Ишаё пайғамбар китобининг ушбу бўлимидаги, одатда "Қулнинг қўшиқлари" деб аталадиган бошқа парчалар билан контекстда тушуниш ва англаш мумкин.
"Қулнинг қўшиқлари"ни Ишаё пайғамбар китобининг 42-61-бобларидан топиш мумкин. Қул атамасининг турли Муқаддас Китоб талқинлари орасида тадқиқотчилар иккита асосий тушунчани ажратиб кўрсатадилар: Масиҳ ва Исроил халқи. Брандейс университети фанлари доктори, масиҳий олим доктор Вальтер Кайзернинг тушунтиришича, ушбу боблардаги қул тушунчаси12 алоҳида шахсга - Масиҳий шахсга ҳам ва бутун Исроил халқига ҳам тегишли бўлиши мумкин13.
Матнда бир қатор ўринлар мавжуд бўлиб, улардан шу нарса келиб чиқадики, Раббийнинг қули деганда пайғамбар бутун Исроил халқини назарда тутади: Ишаё пайғамбар китобининг 41:8-оятидан бошлаб; 43:8 ва бошқа оятлар; 44:26 оятдан кейин; 48:20 оятгача. Бошқа томондан, Ишаёнинг қуйидаги: 42:1-9, 49:1, 49:5-9 ва 52:13 - 53:12-б оятларини диққат билан ўқиш орқали, уларда Раббийнинг қули алоҳида шахс сифатида тилга олинаётганини кўрсатади. Афтидан, бу ерда тўғридан-тўғри Масиҳ ҳақида гап бораяпти.
Ниҳоят, Раббийнинг қули тушунчасини икки хил талқин қилиш мумкин бўлган бир қатор жойлар мавжуд. Булар Ишаё 49:1, 50:4-11 ва 61:1-4.
Раббийнинг қули тушунчаси таърифи – пайғамбар бутун Исроил халқини назарда тутаяптими ёки алоҳида шахсними – Исо бу башоратни амалга оширганлигини тушуниш учун муҳим. Агар пайғамбар Ишаёнинг 53-бобидаги башорати бутун Исроил халқига эмас, балки алоҳида шахсга тегишли эканлигини исботлай олсак, бу башоратнинг Исода амалга ошиши мантиққа тўғри келади.
Яҳудий битикларидаги қул
Яҳудий Битикларида тахминан 800 марта учрайдиган ивритча
Иврит тилида эвед сўзининг илдизи
Бу тушунча бизга қул тушунчасини чуқурроқ тушунишга ёрдам беради. Бизнинг олдимизда ўз хўжайинига меҳр-муҳаббат, миннатдорчилик ёки бурч туйғуси билан ўз ихтиёри билан хизмат қиладиган одамнинг сурати гавдаланади. У ўзининг барча орзу ва режаларини қолдириб, ўзини сахий хўжайинининг иродасига тўлиқ бўйсундирди.
6-БОБ.
ҚУЛНИНГ ҚУРБОНЛИГИ
Энг қийин муаммолардан бири – 2000 йилдан кўпроқ вақт олдин яшаган одамнинг ўлими бугунги кунда бизга қандай таъсир қилиши мумкинлигини тушунишдир.
Ҳаёт учун ўлим тамойили ҳамма жойда ишлайди. Табиатда бошқасига ҳаёт бериш учун бирининг ўлими зарурлигини кўрсатадиган кўплаб мисоллар мавжуд. Шундай қилиб, гўзал гулга ҳаёт бериш учун ерга экилган уруғ ўлади.
Исонинг ўзи мўл-кўл янги мева бериш учун ерга тушганда ўладиган уруғ ҳақида гапирганда, деҳқончилик билан боғлиқ мисолларни ишлатган (Юҳанно 12:23-26). Бу тамойилнинг амал қилишини инсоний муносабатларда ҳам кузатамиз. Биз одатда бошқаларнинг манфаати учун ўз ташвишлари, орзулари, мартаба ва молиявий фаровонлигини қурбон қилишга тайёр одамларга қойил қоламиз.
Бировнинг ҳаётини сақлаб қолиш учун ўқни ўзига олиб ёки танаси билан минани ёпиб олган аскар ҳақида эшитар эканмиз, ана шундай ўзига хос қурбонлик – ўз жонини фидо қилиш бошқаларга ҳаёт бахш этишини англаймиз.
Биз ўз ватанларини тарк этиб, авлодлари манфати учун янги жойга кўчиб ўтаётган муҳожирларга қойил қоламиз. Бу яҳудийлар тарихига жуда хос: кўплаб Шарқий Европалик яҳудий муҳожирлар бир вақтлар ўз фарзандлари учун яхши келажакни таъминлаш учун АҚШга кўчиб келишган. Хориждан кўплаб ажойиб олимлар ўз билимларини мукаммаллаштириш учун АҚШга келишди. Ўз оилалари ва халқи учун улар яқинлари ва дўстларидан узоқда айрилиққа бардош беришга тайёр эдилар.
Биз беғараз раҳбарларга қойил қоламиз. Раҳбарлик лавозимлари ўзига хос афзалликлар, молиявий бойлик, юқори мақом, куч ва таъсир олиб келишини тушуниб, биз ҳамкасблари ва қўл остидагилар ҳақида қайғурадиган ва уларнинг манфати учун қаттиқ меҳнат қиладиган раҳбарларни ҳурмат қиламиз. Ўзининг молиявий ёки бошқа имтиёзларидан фойдаланмайдиган (у бунга ҳақли бўлиши мумкин), компания ва унинг таркибидаги одамларнинг умумий манфати учун ишлашга интиладиган раҳбар бизни ҳайратда қолдиради.
Тарихдан биламизки, ўзларига бойлик орттиргандан кўра, ўзини бировнинг манфатлари учун фидо қиладиган ва камига қаноат қиладиган раҳбарлар кўпроқ ҳайратда колдиради. Бундай ишбилармон раҳбарнинг ёрқин намунаси – камтарлиги, интизоми ва фидойилиги билан машҳур бўлган Уоррен Баффетдир16. Диний, сиёсий ва илмий соҳаларда шунга ўхшаш кўплаб мисоллар мавжуд. Худбин раҳбарларга келсак, биз уларни олдида ваҳимага тушишимиз мумкин, лекин биз уларга ҳеч қачон қойил қолмаймиз.
Исонинг шахсияти ҳақида гапирганда, – У ғамхўрлик қилган ва Ўзи хизмат қилган одамлар манфати учун биз Ўзини қурбон қилишга тайёр бўлган яна бир буюк Йўлбошчини эълон қиламиз. Ишаё пайғамбар китобидаги 53-бобнинг матни бизни истарали бўлмаган, ажойиб ташқи кўринишга, машҳурликка ёки катта бойликка эга бўлмаган Раббийнинг қули билан таништиради:
Пайғамбар таърифлаган шахс четга чиқарилган, нотўғри тушунилган ва жамият томонидан қабул қилинмаган шахс сифатида тасвирланган:
Шунга қарамай, Раббийнинг Қули ҳаддан ташқари фидойилик кўрсатади ва Уни рад этган ва ҳақорат қилганлар учун ихтиёрий равишда азоб чекади. У бу дунёда эга бўлган оз нарсаси билан – Ўз соғлиғи, улуғворлиги ва ўзини ҳурмат қилиши билан, Унинг қурбонлигига лойиқ бўлмаган ва буни мутлақо қадрламаганлар учун хайрлашишга тайёр:
Ишаё пайғамбарнинг сўзларига кўра, Раббийнинг Қули ғайритабиий равишда биз Худонинг тамойилларига эмас, балки эътиқодимизга мувофиқ яшаш орқали ўзимизга етказадиган барча муаммолар ва азоб-уқубатларни Ўз зиммасига олади. Бу Одам бошимизга тушиши керак бўлган жазони Ўз зиммасига олади, бизнинг руҳий муваффақиятсизлигимиз учун ҳукмни Ўз зиммасига олади:
Шубҳасиз, 53-бобда пайғамбар тасвирлаган шахс Қул-Қаҳрамондир. У ҳаммага: эркаклар, аёллар, яҳудийлар, бутпарастлар – яъни бутун инсониятга хизмат қилади!
Бу боб биз Худони менсимай, ўз андазаларимиз, шахсий режаларимиз бўйича, Худонинг меъёрлари ва интилишларини инобатга олмасдан яшаганимиз учун Қул бизга аталган барча оғриқларни, азоб-уқубатларни ва жазоларни бошидан кечирганини ўргатади.
Исо рад этилгани учун биз Худо томонидан қабул қилинганмиз. Худо Исодан узоқлашгани учун биз Осмондаги Отамизга яқинлашдик. Биз кечирилдик, чунки ахлоқан тубанлашганимиз учун Исо айбимизни Ўз зиммасига олди. Исо чидаб бўлмас оғриқни бошидан кечиргани учун биз шифо топишимиз мумкин. Исо бизнинг ўрнимизга жазо олди – шунинг учун биз жазога ҳукм қилинмаймиз.
Қул мотивацияси
Ўзгалар манфати учун қилинган ҳар қандай фидойиликдан ҳаммамиз ҳайратда қолсак-да, қаҳрамонликнинг энг катта ифодаси ўзга инсон учун фидойилик эканига шубҳа йўқ. Бунга нима туртки бериши мумкин?
Севги одамларни бошқалар учун ўз ҳаётини қурбон қилишга ундайдиган ҳаракатлантирувчи кучдир. Аскарнинг ўз юртига, онанинг ўз фарзандига, раҳбарнинг ўз жамоасига бўлган меҳри уларни севган инсонлари учун жонини беришга тайёр бўлишига олиб келади.
Исо:
Ҳеч шубҳа йўқки, Ишаё пайғамбар китобининг 53-бобида топилган фидойи Қул, яъни ўзида бор нарсасини, шу жумладан ўз ҳаётини бошқаларнинг фаровонлиги учун қурбон қилишга тайёр бўлган Қулнинг тавсифига Исо мос келади. Агар сиз Исо Исроилнинг Масиҳи эканлигига ишончингиз комил бўлмаса ҳам, Унинг Ўзини қурбон қилишга тайёрлиги, албатта, ҳайратга солади.
Ўзингизга беадаблик билан: “Дунёда ўз жонини фидо қиладиган ҳеч нарса йўқ”, деб айтиш васвасаси пайдо бўлиши мумкин. Аммо биз олий қадриятлар учун ўлишга тайёрлик – бутун инсониятнинг фазилатларини яхшилайдиган фидойиликнинг чўққиси эканлигини чуқур тушунамиз.
Ишаё пайғамбар китобининг 53-боби юксак фидойилик масаласини янги босқичга олиб чиқади. Раббийнинг Қули бу бобда бошқаларнинг гуноҳлари учун ихтиёрий равишда азоб чекадиган киши сифатида тасвирланган. Унинг азоб-уқубатлари шунчаки фидокорона ғамхўрликнинг намунаси эмас; Унинг ўлими, аслида, Худонинг гуноҳларни кечириши билан бевосита боғлиқ. Бошқача қилиб айтганда, Раббий Қулининг ўлими қутқарилиш сифатида кўриб чиқилади.
Қутқарилиш – бу "қулликдан сотиб олиниш" деган маънони англатувчи атама. Исроилликлар ҳар йили ўтказиладиган Фисиҳ байрами орқали қутқарилишнинг маъносини тушунишарди.
Бегуноҳ ва ўлимга лойиқ бўлмаган қурбонлик Қўзиси яҳудий халқининг барча тўнғичлари маҳкумликдан халос бўлиши (қутқарилиши) учун қурбон қилинди, шунда исроилликлар Миср қуллигини Ваъда қилинган Юртда озодлик учун тарк этишлари мумкин эди. Исроилликларнинг ўрнига қўзининг қурбонлик қилиниши, эҳтимол, Ишаё гуноҳлари учун жазога лойиқ бўлганлар учун Қулнинг қурбонлик ўлимини тасвирлаганида шуни назарда тутган бўлса керак.
Ушбу қурбонлик ўлими Ишаёнинг қуйидаги оятларида тасвирланган (бошқаларнинг гуноҳлари учун Қулнинг ўлими қандай таъкидланганига эътибор беринг):
Муқаддас Худони хафа қилган ва гуноҳ қилган эркак ва аёллар, яҳудий ва бутпарастларнинг ўрнига Раббийнинг Қулси ўлади. Дарҳақиқат, биз ўлим жазосига ва Худодан узоқлашишга лойиқмиз. Пайғамбар орқали У барча одамларнинг жазосини ўз зиммасига олиши, гуноҳларимиз учун кечирилишимиз ва маҳкум бўлмаслигимиз учун Ўз қулини юборишга ваъда берди. Қайсидир маънода, Қулнинг ўлими Фисиҳ байрамининг амалга ошишидир!
Ушбу парчада айтилганларнинг барчасидан келиб чиққан ҳолда,
Ишаё пайғамбар китобининг 53-боби Худо, биз яратилганлар У билан яқин шахсий муносабатларни қайта тиклашимиз учун Ўзи ва инсоният ўртасида турган "тўсқинлик қилаётган гуноҳ"ни қандай олиб ташлаши ҳақидаги башоратдир. Агар сиз ва сизнинг яқин инсонингиз – онангиз, отангиз, фарзандингиз, турмуш ўртоғингиз ёки дўстингиз ўртасида хафагарчилик ёки тушунмовчилик девори мавжуд бўлса, қандай қилиб улар билан яқин муносабатда бўлишингиз мумкин? Ўзаро муносабатларни тиклаш учун бу хафагарчиликларни олиб ташлаш керак. Инсон ва Худо ўртасидаги муносабатлардаги бўлиниш бизнинг гуноҳларимиз туфайли юзага келади. Ва биз кечирилмагунимизча, ҳеч қачон У билан дастлаб биз учун мўлжалланган яқин шахсий муносабатларга эга бўла олмаймиз. Худонинг Ўзи – Раббий Қулининг азоблари ва ўлими орқали – биз учун бўлиниш сабабини йўқотишга ҳаракат қилди.
7-БОБ.
ИШАЁ ПАЙҒАМБАР КИТОБИНИНГ 53-БОБИ ВА ГУНОҲНИ ЮВИШ
Гуноҳни ювиш таълимотини тушунтириш Муқаддас Китобдаги энг муҳим мавзулардан биридир. Шу билан бирга, гуноҳни ювиш энг муҳим руҳий ҳақиқатлардан биридир. Гуноҳни ювиш ғоясини аниқлаштириб олмасдан туриб, Ишаё пайғамбар китобидаги 53-бобнинг маъносини асло тушуниб бўлмайди.
Замонавий яҳудий жамиятини кузатишлар шуни кўрсатадики, кўпчилик яҳудийлар, ҳатто шанба кунига (шаббат) риоя қилмайдиганлар ҳам, гуноҳни ювиш куни – Ём Кипур – ибодатхонани зиёрат қилиш учун дам олиш куни олишади ёки бу кунни бошқа ҳар қандай йўл билан ўзларига ажратиб олишади. Лекин бу нима учун кераклигини тушунамизми? Биз биламизки, Ём-Кипурнинг анъаналари одамлар бошқаларни кечиришини ва Худо томонидан одамларнинг кечирилишини ўз ичига олади (йилига бир кун биз ҳаммамиз Худога ишонишга тайёрмиз – ҳатто исботсиз ҳам!). Аммо барибир, кўп одамлар учун гуноҳни ювиш ғояси ноаниқ ва тушунарсиз бўлиб қолмоқда.
Гуноҳни ювиш ҳақидаги таълимот яҳудийликка ҳам, масиҳийликка ҳам хосдир. Иккала эътиқод ҳам ушбу таълимотга асосланади, шу боис, уни тушуниб олиш биз учун жуда муҳимдир! Муқаддас Китоб гуноҳни ювиш ҳақида бизни нималарга ўргатишини англамасдан туриб, бизнинг гуноҳларимиз учун ўлаётган Қул ғоясини тушуниб бўлмайди.
Гуноҳни ювиш моҳиятини – айниқса, ўрнини тўлдириш таълимотини – идрок этиш жуда қийин эканлиги табиий, чунки у бугунги кунда ҳеч қачон умумэътироф этилмаган қоидаларга асосланади.
Худо
Гуноҳни ювиш ғояси асос бўлган биринчи ва асосий тушунча бу – бизни яратган, бизни севадиган, биз билан муносабатда бўлишни хоҳлайдиган ва шу билан бирга, ўз хатти-ҳаракатларимиз учун бизга жавобгарлик юклаган Худонинг мавжудлигидир. Бу Худо муқаддас ва одилдир, У гўзалликни, севгини ва ҳаётда биз завқланадиган барча нарсаларни яратди. Бизга берган неъматларини суистеъмол қилмаслигимиз учун Худо хулқ-атвор андазаларини белгилаб берди. Шунга қарамай, бирорта ҳам ахлоқшунос ёки файласуф тўлиқ аниқлаб бера олмайдиган тушунарсиз сабабларга кўра, биз доимо Муқаддас Китобда тасвирланган Илоҳий хатти-ҳаракатлар тамойилларидан четга чиқаверамиз. Бу тамойилларни инкор қилиш гуноҳ деб аталади.
Сиз бу ҳақда аввал ҳам эшитган бўлишингиз мумкин, лекин дунёга бундай қараш сизга бегона. Гуноҳ тушунчаси сизга эски гапдек бўлиб туюлади. Эҳтимол, сиз Худонинг борлиги ҳақидаги фикрга маълум даражада рози бўлишингиз мумкин, лекин У белгилаб берганидек яшай олмаслигингиз учун сизни жавобгар деб ҳисоблайдиган Худонинг борлигига эмас. Эҳтимол, сиз руҳиятни қидираётгандирсиз ва қандай қилиб бахтли яшашни билмоқчидирсиз? Ёки атрофингиздаги дунёни қандай қилиб яхшироқ, камроқ душманона қилиш ҳақида ўйлаётгандирсиз?
Яратувчининг мавжудлигини илмий нуқтаи назардан исботлаш осон эмас. Британиялик олим ва илоҳиётшунос Клайв Стейплз Льюис бир сафар Худони илмий усул билан баҳолаб бўлмаслигини таъкидлаган, чунки Унинг Ўзи барча фанларнинг яратувчисидир.
Лекин агар биз Худо йўқ деб тахмин қилсак, дунёда кўзингиз кўрган нарсадан бошқа ҳеч нарса йўқ деган фикр билан яшаш сизга қулай бўладими? Менимча, инсон руҳи кўпроқ нарсага интилади. Сиз нима деб ўйлайсиз?
Агар сиз Худо борлигига рози бўлсангизу, лекин Уни бизнинг ҳаракатларимиз учун жавобгарликни талаб қилмайдиган қиёфасиз деб ҳисобласангиз, у ҳолда ҳақиқат ва адашиш, яхшилик ва ёмонлик ўртасида ҳеч қандай фарқ йўқ деб ҳисоблашга тайёрмисиз?
Ҳар доим ушбу мавзуга қайтиш ва Худонинг борлиги ва Унинг тавсифи ҳақидаги саволни чуқурроқ ўрганиш мумкин. Агар биз муқаддас Худо ҳақидаги ғояни қабул қилмасак, гуноҳни ювишни тўлиқ тушунтириб бўлмайди. Ушбу таълимотни тушуниш учун, келинг, ҳеч бўлмаганда бир мунча вақт – Муқаддас Китоб контекстида – Худонинг мавжудлигини қабул қилайлик.
Худонинг андазаларига мос келмаслик
Гуноҳни ювишни тушуниш учун иккинчи асос бўлувчи шарт шундаки, Худонинг андазаларига жавоб бериш одамлар учун қийин, баъзан ҳатто имконсиздир. Андазаларга бундай мос келмаслик Муқаддас Китобда гуноҳ деб таърифланиб, бу ҳар биримизга туғилишимиздан таъсир қилади: бегуноҳ бирор одам йўқ! Агар гуноҳ ҳаммага хос бўлмаганида эди, гуноҳни ювишга бўлган бўлган эҳтиёж ҳам йўқоларди ёки бу орамиздаги энг ёмонларимизнинг қисматимизга айланарди. Бироқ, Муқаддас Китоб нуқтаи назаридан ҳам, иудаизм нуқтаи назаридан ҳам барчамиз гуноҳни ювишга муҳтожмиз!
53-бобнинг 6-оятида гуноҳни тасвирлар экан, Ишаё ҳар биримиз ўз йўлимиздан бориб, ўзимизни адашган қўйлардек тутаётганимизни айтади. Бу руҳий ҳолатимизнинг жуда аниқ тасвиридир: оломон қаёққа бошлаётганидан қатъи назар, ҳаммамиз унга эргашишга тайёрмиз!
Гуноҳни ювишнинг асоси – вайрон қилинганларни тиклаш ва жиноятни тугатиш, шу боис, Худо билан бўлган муносабатларимизнинг ҳар қандай бузилиши даволаниши мумкин. Ота билан бизнинг орамиздаги узоқлашишнинг сабаби Худонинг умидларига мувофиқ ҳаракат қила олмаслигимиз эди. Гуноҳни ювиш Яратувчи билан уйғун муносабатларни тиклаш ва яхшилаш имкониятини назарда тутади – лекин бунинг учун тўлов тўланиши зарур!
Яҳудийлар ҳам, масиҳийлар ҳам, мусулмонлар ҳам одам Худонинг суратида ва Унга ўхшаб яратилган деб ҳисоблашади. Кўпчилик бу руҳ, қалб ёки инсон мавжудлиги моҳиятининг моддий соҳасига тегишли деган фикрга қўшилади. Руҳий ва ахлоқий жиҳатдан биз Худога ўхшаш "кўринишдамиз" ёки ҳеч бўлмаганда, биз илк яратилганимизда худди шундай "кўринишда" бўлганмиз. Биз Худо билан муносабатлар учун яратилганмиз – лекин биз ўзимизни Яратувчимиздан ажратиб, бегоналаштирамиз.
Инсониятнинг бутун тарихи давомида Яратувчидан бу ажралиб олиш бизга ҳам, турмуш тарзимизга ҳам кучли таъсир ўтказди. Муқаддас Китоб бизнинг барча муаммоларимизни – табиий офатлардан тортиб жаҳон урушлари ва шахсий можароларгача – Худо билан бўлган муносабатларимизнинг узилиши, шунингдек, Худонинг андазаларига мувофиқ яшашга лаёқатсизлигимиз сифатида тушунтиради. Диндорми ёки йўқми, аксарият одамлар бизнинг дунёмизда ҳаммаси батартиб эмаслигига қўшилишади. Биз ҳаммамиз янада мазмунли ҳаётдан умид қиламиз ва бутун дунёда тинчликни хоҳлаймиз.
Бегоналашиш турлича намоён бўлиши мумкин. Кўп оилалар ажралишнинг жиддий жароҳатини бошдан кечирдилар. Фарзанди борлар, фарзанд билан муносабатлардаги бошдан ўтказилган ёки ўтказилаётган қийинчиликлар ва низолар мисолида бегоналашиш акс-садоларини кўришлари мумкин. Ҳаммамиз дўстлар, қариндошлар ёки ҳамкасблар билан муносабатларни узишимизга тўғри келган. Муқаддас Китобдаги ҳаётга қарашга мувофиқ, муносабатларнинг бузилиши бизнинг Худодан шахсан бегоналашувимизнинг бевосита натижасидир.
Биз ва Яратувчи ўртасидаги жарлик бошқа одамлар билан муносабатларни бузади ва ички хотиржамликка эга бўлишга имкон бермайди. Бугун биз бахтли жамиятда яшаяпмиз, шахсий тинчлик ва хавфсизликдан баҳраманд бўлаяпмиз, дейиш ажойиб бўлар эди. Лекин ҳақиқат шундаки, кўпчилигимиз бахтсиз ва ҳаётимиздан норозимиз. Бизга руҳий хотиржамлик етишмаяпти, ички тинчликнинг етишмаслиги эса Худо билан тинчликда бўла олмаслигимиздан келиб чиқаяпти.
Бегоналашиш оғриғи зиқлик ҳолати, пиёнисталик, гиёҳвандлик ва психологик "ишчанлик"га келиб тўкилади. Бу бошқа кўплаб кўринишларда ҳам ўзини билдиради. Азоб-уқубатлар халқимиз ва унинг маданиятининг ажралиб турувчи хусусияти эканлиги бежиз эмас.
Мезони одамларнинг фаровонлиги бўлган гуманизм инсоний ёвузликни тушунтира олмайди. Холокостдан тортиб Дарфурдаги17 геноцидгача бўлган воқеалар шундан гувоҳлик берадики, инсон нафақат маиший гуноҳларни, балки даҳшатли қамровдаги ёвузликни ҳам содир этишга қодир. Тарихнинг бу ва бошқа шунга ўхшаш далилларини кўриб, инсоннинг туғма яхшилигига ишонишдан кўра, Муқаддас Китобда осийлик ҳақида айтилганларни қабул қилиш осонроқдир.
Анъанавий иудаизм эркаклар ва аёлларда яхши ва ёмон ибтидо борлигини ўргатади. Бизда ҳар доим танлов бор – тўғри ёки нотўғри қарор қабул қилиш. Аммо инсоният азалдан шубҳали танловга мойилдек туюлади. Худбин бўлиш осон, лекин ўзини қурбон қилиш учун – куч-ғайрат сарфлаш керак! Жамият сифатида биз бир хил хатоларни қайта-қайта такрорлаймиз: бир уруш тугаши билан бошқаси бошланади. Кўринишидан, технология ва бошқа фанлар соҳасидаги барча ютуқларга қарамай, биз инсоний табиатимиздаги ёвуз ибтидони енгишга қодир эмасмиз.
Ишаё пайғамбар китоби келажакдаги дунё – жамиятда ҳам, табиатда ҳам уйғунлик дунёсини тасвирлаган. Кўп кулфатлар ва вайронагарчиликлар табиий офатларнинг натижасидир, шунинг учун Битиклар бундай табиат ҳодисаларини инсон томонидан яратилган ёвузлик билан бир қаторда, Худодан ажралишимиз билан боғлайди. Пайғамбар ҳатто йиртқичлар ва уй ҳайвонлари ҳам тинч-тотув яшайдиган кун ҳақида гапиргани ажабланарли эмас!
Гуноҳни ювиш ҳамма ёқда, бутун Ер юзида амалга ошадиган кун келади ва ўшанда ҳеч қачон урушлар бўлмайди:
Айтилганларига қўшимча қилиб, кўп нарсаларни эслатиш мумкин. Юқорида айтиб ўтилганларнинг барчаси сизни ишонтиришга эмас, балки Муқаддас Китоб таълимоти инсон хулқ-атворининг табиатини сиз ва мен қила оладигандан кўра яхшироқ тушунтиришини кўришга ёрдам беради. Худонинг андазаларига мос яшашга лаёқатсизлигимиз – мана шу биз гуноҳни ювишга муҳтожлигимизнинг сабабидир!
Гуноҳни ювиш йўллари
Гуноҳни ювишнинг кўп йўллари бор. Лекин ярашиш ва хатоларни тузатиш гуноҳни ювиш билан айнан бир нарса эмас. Баъзилар бошқалардан кечирим олишга ёки топишга ҳаракат қилмоқдалар. Тузалишга интилишнинг ҳеч қандай ёмон жойи йўқ – яҳудийлар сифатида биламизки, йилига бир марта айнан шу бизнинг асосий ташвишимизга айланади! Аммо ярашиш ва хатоларни тузатиш гуноҳни ювишга ўхшамайди.
Биз гуноҳни ювишни шахсан ишлаб топишга ҳаракат қилишимиз мумкин: кўнгилли бўлиш ёки хайрия ишларига пул бериш орқали. Бу ҳаракатлар муносиб, лекин уларни амалга оширишни тўхтатишимиз биланоқ, бизда ички қониқиш ҳисси заифлашади. Ўз ҳаракатларимиз натижасида гуноҳни ювишга эришиш умидида, биз доимо югуриш йўлакчасидаги каби, тинмай пойгалашамиз. Ҳар биримиз қалбимизнинг тубида ўзимиз содир этган барча камчиликлар ва хатоларимиз гуноҳини ювишимиз зарурлигини биламиз. Аммо, хатоларимиз ва гуноҳларимизни шу тарзда ювишга интиларканмиз, биз ўзимизнинг қурбимиз етмаслигига яна бир бор амин бўламиз, холос.
Сиздан ҳар биримиз ўзимизга берадиган бир саволга виждонан жавоб беришингизни илтимос қиламан: «Мен ўз гуноҳларимни ювишга қодирманми?»
“Етти умр” фильмида Тим Томас (Уилл Смит) ўз ҳаётининг сценарийсини ишлаб чиқади, бу сценарийга мувофиқ, у ўз айби билан рўй берган автоҳалокатда ҳалок бўлган етти кишининг ўлими учун ўз гуноҳини ювиши мумкин эди. Машина ҳайдаш чоғида у ўз мобил телефонида SMS-хабар ёзаётганди. Тим ўз тана аъзоларини муносиб одамларга қурбонлик қилиб, шу тариқа ўлишни режалаштиради. У ўз гуноҳини ювиш устида ишлай бошлагани сари, кимнинг ҳаққи-ҳурмати учун ўлишни назарда тутаётган одамларннг ахлоқий қиёфасини баҳолаб боради. Бу мисол гуноҳни ювишнинг маъносини Муқаддас Китобда ва инсоний тушуниш ўртасидаги фарқни намоён қилади. Томас ўз гуноҳини ювишга хизмат қиламан деб ҳисоблагани боис, у номзодларни уларнинг ўз хатти-ҳаракатлари ва ахлоқийлиги бўйича баҳолаб борди. У ўз тана аъзоларини унинг мезонларига – феъл-атвори ва турмуш тарзи бўйича мос келадиган одамларга қурбонлик қилишга тайёр эди.
Гуноҳни ювишни бундай тушуниш дунёнинг кўплаб буюк динларига хосдир. Ҳиндуизм издошлари ўзларини тозалаш орқали гуноҳни ювишни сотиб олишлари мумкинлигига ишонишади. Худонинг раҳм-шафқатига, иноятига ва кечиримига лойиқ бўлиш учун митзвотни (мицвот) бажараётганимизда, бу маълум даражада иудизмга ҳам хосдир.
Бундай ёндашув Муқаддас Китоб таълимотидан кескин фарқ қилади. Гуноҳни ювиш бу – бизга Яратувчи билан яқин шахсий муносабатларга эга бўлишга имкон бермайдиган бегоналашиш ва айбни бартараф этишдир. Бунга фақат гуноҳ муаммосини йўқотиш шарти билангина эришиш мумкин. Муқаддас Китобга кўра, ҳеч биримиз Худонинг муқаддас андазаларига жавоб қилишга имкон берадиган теран тавба қилишга эриша олмаймиз. Кўпинча, ҳаётимиз дастлаб биз учун мўлжалланганига қанчалик мос келмаслигини англамаймиз. Агар бизнинг ўзимиз муаммо бўлсак, қандай қилиб уни ҳал қилиш воситаси бўла олардик? Биз ўзимизга мустақил тарзда ёрдам бериш қобилиятимиздан ташқарига чиқувчи кўмакка муҳтожмиз!
Гуноҳни ювиш – Худонинг иноятидир
Худо борлиги ва биз унинг андазаларига жавоб бермаслигимиз ҳақидаги гипотезани асос қилиб олгач, биз муқаррар равишда учинчи дастлабки шартга келамиз. Гуноҳни ювиш Худонинг қудрати билан бошланади ва тугайди, бизнинг мажбуриятимиз эса У биз учун содир этадиган ишларини қабул қилишдир. Бошқача қилиб айтганда, Муқаддас Китоб нуқтаи назарида гуноҳни ювишга биз эришмаймиз ёки лойиқ эмасмиз; у инъом этилади.
Муқаддас Китоб тарихини ўрганар эканмиз, Шоҳ Сулаймон томонидан қурилган Қуддус Маъбадининг аҳамияти ва ундаги қурбонликларнинг маъносини назардан қочирмаслик керак. Бу архаик туюлиши мумкин, лекин Муқаддас Китоб бизга нимани ўргатмоқчи эканлигини тушуниш фойдалидир.
Қадимги исроилликлар ҳар сафар гуноҳ қилганларида, Таврот уларга маъбадда қурбонлик қилишни буюрган. Аммо Раббий биз номукаммал инсоний табиатимиз туфайли, қоида тариқасида, барча гуноҳларимизни англамаслигимизни кўрди. Натижада, кўп гуноҳлар ювилмаган бўлиб чиқди! Шу сабабли, йилнинг бир куни – Гуноҳни ювиш Куни ёки Ём-Кипурда - исроилликлар Худо уларнинг барча гуноҳларини, ҳатто ўтказиб юборган гуноҳларини ҳам кечиришини билиб, тасалли олиши мумкин бўлган кун бўлди.
Ём-Кипур (
Нима учун қон тўкиш керак эди? ХХI асрда бу саволга жавоб бериш жуда қийин; бу бизга ваҳший одат бўлиб туюлади. Ҳеч шубҳа йўқки, Раббий биздан Унинг барча яратганларига яхши муносабатда бўлишимизни хоҳлайди. Аммо келинг, нима учун У исроилликлардан барибир ҳайвонларни қурбон қилишни талаб қилганини тушунишга ҳаракат қилайлик. Муқаддас Китобнинг қурбонликлар ҳақидаги таълимотини тушуниш учун асосий оят Левилар (Вайикра) 17:11-оят ҳисобланади:
Қоннинг маъносини тушунтириб берадиган ушбу оят ҳақида кўплаб китоблар ёзилган. Қон нега жуда муҳимлигини тушуниш учун буларнинг барчасини ўқишимиз шарт эмас. Агар қон бўлмаса, ҳаёт бўлмайди. Қон ҳар қандай касаллик билан касалланганда, одамлар ўлишади: ОИТС, гепатит ёки лейкемия. Кўпинча ўлим сабаби – қоннинг заҳарланишидир. Муқаддас Китобда қон – ҳаётни таъминлаш рамзидир. Ҳайвон ўлдирилганда ва унинг қони тўкилганида, ҳайвон бу нархни тўлаган ва гуноҳ учун жазога тортилган деб ҳисобланган. Ҳайвоннинг ўлими гуноҳ ўлимни туғдиришига эслатма бўлган. Бу одат исроилликларга қўзининг қони тўнғичларини ўлимдан қутқарган Фисиҳ байрамини ҳам эслатади.
Худди Левилар китоби каби Янги Аҳдда ҳам қон билан покланиш эслатилади. Ибронийларга мактубда (9:22) шундай дейилган:
Бундан хулоса қилиш мумкинки, Муқаддас Китоб таълимоти шуни тасдиқлайди: гуноҳни ювиш учун
Дунёнинг кўплаб динлари қурбонлик учун ҳайвонлардан фойдаланишади. Бу Муқаддас Китобни тасдиқлаш ҳам, рад этиш ҳам эмас. Фақат бир нарса аниқ, қонни тўкиш гуноҳни ювишни таъминлайди, деб даъво қиладиган бошқа динлар ҳам бўлган ва ҳозир ҳам мавжуд. Отаси Иброҳим уни қурбон қилишга тайёр бўлганида, Худо Исҳоқнинг ҳаётини сақлаб қолганлиги далилини назардан қочирмаслик керак. Бу Худо бошқа қадимги динларда кенг тарқалган амалиётга зид равишда – инсонни қурбон қилишларни қабул қилмаслигини исботлайди.
Муқаддас Китобда Раббий инсон қурбонлигига йўл қўйган ягона ҳолат тасвирланган. Ушбу махсус қурбонликнинг тавсифини Ишаё пайғамбар китобининг 53-бобида ўқиш мумкин. Биз Раббийнинг айтганлари Масиҳ Исонинг ўлимида амалга ошганига ишонамиз. Тез орада ушбу бобни ва унинг Исо билан алоқасини кўриб чиқиб, биз қуйидаги саволга жавоб беришга ҳаракат қиламиз: “Исо ҳақиқатан ҳам гуноҳни ювадиган ўлим билан ўлганми?” Пайғамбар бизнинг ўрнимизга Қул ўлаётганини кўрсатади; Унинг ўлими туфайли гуноҳларимиз кечирилади ва биз гуноҳни ювиш инъомини олдик:
Хулосалар
ХХI аср Ғарбига гуноҳни ювиш ҳақидаги Муқаддас Китоб нуқтаи назарини қабул қилиш у ёқда турсин, тушуниш ҳам умуман осон эмаслигини мен тушунаман. Аввало, Худо борлигига ва У муқаддас эканлигига ишониш керак. Иккинчидан, биз инсон ўз саъй-ҳаракатлари эвазига гуноҳни ювишни сотиб олишга қодир эмаслигини тан олишимиз керак. Ниҳоят, қурбонлик ва қон тўкиш орқали Худо бизга гуноҳни ювишни бериши далилини қабул қилиш керак. Юқоридаги учта тамойил Ишаё пайғамбар китобининг 53-бобида ёзилган Қул Исроил халқи ва ер юзидаги барча халқларнинг гуноҳни ювиш учун қурбонлик ўлими билан ўлганлигини тушунишнинг асосида ётади.
Эҳтимол, сиз бу дастлабки шартларнинг бир ёки бир нечтасига қўшилмассиз, чунки бизни бу ғояларни рад этиш руҳида тарбиялашган. Эҳтимол, ҳис-туйғуларингиз сизга “миянгизни ўчириш” ва бу тасдиқларнинг барчасини имон билан қабул қилишни таклиф этаётгандир. Аммо шуни таъкидлашга ижозат этинг, ёвузлик, инсоний азоб-уқубатлар ва тинчликнинг йўқлиги муаммоси ҳақида гап кетганда, айнан шу дастлабки шартлар биз бошимиздан кечирган барчасини (балки яхшироқ!), объектив далиллар йўқлигига қарамай, биз бажонудил қабул қиладиган муқобил тасдиқларни ҳам тушунтиради.
Исроил-Фаластин можароси воқеалари, Афғонистон, Ироқ, Судан, Дарфур, Шимолий Кореядаги воқеалар ва 11 сентябр куни содир бўлган воқеалар нуқтаи назаридан инсоннинг туғма меҳрибонлигини талаб қила оламизми? Биз яқинда Шимолий Америка ва Европада кузатган қашшоқлик, ирқчилик, антисемитизм, ҳарорат кўтарилиши эффекти, даҳшатли тамагирлик ва очкўзлик каби глобал муаммоларга дуч келмоқдамиз. Баъзан менга бундай ноқулай саволлар, яъни инсон феъл-атвори ёки яхшилик ва ёмонлик ҳақидаги саволлар олдида биз шунчаки ҳақиқатдан узоқлашиб, ҳаётнинг ҳақиқий муаммоларига тик қарашга имкон бермайдиган хаёлотларлар дунёсига қочиб, кўнгилхушликлар ва компьютер ўйинлари соҳасида яширинишга ҳаракат қилаётгандек бўлиб туюлади. Ўз идеалларидан воз кечган ва энди бу дунёни яхшилашга ҳаракат қилмайдиган одамлар қанчалик кўп!
Дунёга Муқаддас Китобда келтирилган қарашларга қандай муқобиллар мавжуд? Қачонлардир биз таълим маърифатга олиб келади, деб ишонган эдик. Бу содир бўлдими? Табиийки, бу кўп соҳаларда содир бўлган, аммо таълим аслида юрагингизга тинчлик олиб келди ва сизни азоб-уқубатлардан ҳамда муносабатларни бузишдан қутқарди, деб айта оласизми? Таълим дунё халқларининг ўзаро тил топишишига ёрдам бераяптими?
Балки фан бизнинг муаммоларимизни ҳал қила олар? Балки биз ҳозир узоқроқ ва қулайроқ яшаётган бўлишимиз мумкин – лекин охир-оқибат ҳаммамиз ўлимга дуч келамиз. Илм-фан туфайли биз ўлимни мақбулроқ ва тинчроқ қабул қилишга муваффақ бўлдик – аммо илм-фан қалбимизнинг энг чуқур муаммоларини ҳал қилдими? Албатта йўқ!
Одатда сўзсиз қабул қилинадиган барча эътиқодлар ҳақида ўйлаб кўринг ва уларни Муқаддас Китоб тамойиллари билан солиштиринг. Агар ҳаётингизда мурожаат қилган ҳамма нарса ҳақиқатан ҳам ишлаётган бўлса, эҳтимол Масиҳ бўлган ва Яратувчингиз билан шахсий муносабатда бўлишингиз учун йўлни тозалаган Исога ишониш сиз учун зарурат эмас.
Эҳтимол, сиз ҳали ҳам изланаётгандирсиз. Ундай бўлса, сиз муқаррар равишда ўзингизни қутқара олмаслигингизни, “ўзингизга ёрдам бериш” ҳаракатлари гуноҳни ювишга олиб келмаслигини топасиз, деб ишонаман.
Фақат Худо томонидан гуноҳнинг ювилишини қабул қилиш орқали биз Яратувчимиз билан бўлган муносабатларимизда тинчликка эриша оламиз; бу тинчлик ҳаётга – ва ҳатто ўлимга – Яратувчимиз, Худо билан яқин муносабатлардан келиб чиқадиган ишонч билан қарашга бизга имкон беради.
Пайғамбар Ишаё ҳар биримиз гуноҳни ювишнинг тўлиқ марҳаматидан баҳра оладиган келажак кунларни тасвирлаган:
Масиҳнинг ҳақиқий кунларини (Йамей Машиах) тасвирлар экан, Исо бу парчани Янги Аҳдда иқтибос қилиб келтиради.
Гарчи дунёда гўзалликлар ва яхшилик кўп бўлсада, кўпчилик бизнинг коинотимиз ахлоқан ва руҳан бузилган, деган фикрга қўшилади деб ўйлайман. Гуноҳни ювиш ҳаммасини ўз жойига қайтариш ва бутун инсоният учун шаломни тиклашга мўлжалланган.
8-БОБ
ЯНГИ АҲДНИНГ ҲАҚҚОНИЙЛИГИ
Исо Ишаё пайғамбар китобининг 53-бобидаги башоратнинг амалга ошиши деган фикрни исботлаш учун аввало У ҳақидаги мавжуд маълумотларнинг тўғрилигини тасдиқлашимиз керак. Исо Масиҳнинг ҳаётини тасвирлайдиган асосий манба Янги Аҳддир. Янги Аҳд масиҳий жамоасидан ташқарида унчалик маълум эмас ва яҳудийлар уни умуман ўқимайдилар – гарчи у асосан яҳудий муаллифлари томонидан ёзилган бўлса ҳам.
Янги Аҳд турли адабий жанрдаги китобларни ўз ичига олади. Тўртта Хушхабар Исонинг ҳаётидаги тарихий ҳикояларни; муқаддас ҳаворийлар амаллари биринчи имонлиларнинг, Исонинг издошлари тарихини тасвирлайди; Ҳаворийларнинг Мактублари асосан «чўпонлик», панд-насиҳат табиатига эга, Ваҳий китоби эса апокалиптик (охир замон) мактуби бўлиб, услуби жиҳатидан Ҳизқиёл, Дониёр китобларига ва Ишаё пайғамбар китобининг баъзи қисмларига ўхшайди.
Янги Аҳднинг тарихий жиҳатдан тўғрилигини тасдиқловчи кўплаб ишончли далиллар мавжуд. Ушбу матнларнинг ишончлилигини аниқлаб, биз Ишаё пайғамбар китобининг 53-бобидаги Исонинг ҳақиқий ҳаётини У ҳақидаги башорат билан солиштиришимиз мумкин.
Одатда далилларни икки тоифага бўлиш қабул қилинган: ички ва ташқи. Бу борада кўплаб ажойиб асарлар ёзилган, шунинг учун бизнинг шарҳларимиз қисқа бўлади18.
Яҳудий Битиклари билан мувофиқлик
Янги Аҳд Яҳудий Битикларига тўлиқ мос келади. У яҳудий халқига қаратилган; ҳаракат жойи ҳали ҳам Исроил юрти; Янги Аҳдда энг кўп иқтибос келтириладиган китоб бу – Эски Аҳд (Танах).
Янги Аҳд Худонинг муқаддаслиги, инсон гуноҳи ва қутқарилиши ҳақидаги Эски Аҳднинг асосий тушунчаларини тушунмасдан ва келажакдаги дунё тинчлигининг Масиҳий даврига бўлган буюк умид бўлмаса ҳеч қандай маънога эга эмас.
Янги Аҳднинг диққат марказида Исонинг Масиҳ эканлиги ва гуноҳларнинг кечирилиши ҳамда Худо билан шахсий муносабатлар бутун инсониятнинг биринчи устувор йўналиши бўлиши кераклиги ётади. Исонинг ҳаёти, ўлими, тирилиши ва таълимотлари ҳақидаги асосий маълумотлар нафақат тўртта Хушхабарнинг ҳаммасида, балки Янги Аҳднинг қолган китобларида ҳам бир хил ёки параллелдир. Албатта, уларнинг ҳар бирида бир-бирини тўлдирувчи таълимотлар ёки турли ғоялар ёки масалларнинг талқини мавжуд, аммо Янги Аҳдда унинг мавзулари, феъл-атвори ва илоҳиёти бир-бирига жуда мос келиши аниқ.
Шуни таъкидлаш керакки, иврит тақвими иккала Аҳдда ҳам муҳим ўрин тутади. Янги Аҳднинг яҳудийлардан келиб чиққани аниқ, чунки яҳудий тақвимидан фойдаланиш, яҳудийларнинг байрамлари, яҳудийларнинг урф-одатлари ва маросимлари зарур ва унинг илоҳиёт ва таълимотининг асосий элементларидир. Исонинг ҳаётидаги кўплаб воқеалар яҳудийларнинг байрамлари пайтида содир бўлади.
Муқаддас Китобни ўқиётганингизда, Эски Аҳд ҳам, Янги Аҳд ҳам бир хил баён этилган тарих эканлигини ўзингиз ҳал қилишингиз мумкин.
Тўлдирувчи, лекин бир-бирига зид эмас
Баъзилар Хушхабарлар бир-бирига зид деб таъкидлашади. Мисол учун, баъзи одамлар, Янги Аҳддаги Павлус Исодаги яҳудий имонлиларининг илк жамоаси раҳбари Ёқубнинг таълимотига зид келади деб ўйлашади. Аслида эса, матнлар ҳам, уларнинг муаллифлари ҳам бир-бирига зид эмас, аксинча, бир-бирини тўлдириб туради.
Бундай мисолларни бир нечтасини келтириш мумкин, лекин улар орасида беш минг кишини тўйдириш мўъжизаси айниқса ажралиб туради. Бу воқеа барча тўртта Муқаддас Китобда ҳам тасвирланган ва ҳар бир ҳикоя бироз фарқланади. Янги Аҳдда тўрт минг кишининг тўйдирилиши ҳақидаги ҳикоя ҳам баён этилган, аммо бу бошқа, алоҳида воқеа.
Агар сиз баён этилганларни19 диққат билан ўқиб чиқсангиз ва солиштирсангиз, улар ўртасида ҳеч қандай зиддият йўқлиги аён бўлади. Ҳар бир муаллиф ўз нуқтаи назаридан муҳим бўлган қўшимча тафсилотларни киритади. Марк, масалан, ҳикояга том маънода «ранг қўшади». Хусусан, халқ жойлашиб ўтирган майсалар ям-яшил эканини таъкидлайди. Гарчи бошқа муаллифлар бу тафсилотни ўз тавсифларига киритмаган бўлсалар ҳам, муаллифлардан бири воқеалар пайтида ўтнинг рангини эслатиб ўтганлиги, қолганлари эса бундай қилмаганлиги сабабли Хушхабарлар бир-бирига зид деб жиддий баҳслаша олмасалар керак.
Тўртта Хушхабар матнлари бир-бирига зид бўлмаган ҳолда бир-бирини қандай тўлдириши ҳақида кўплаб бошқа мисоллар ҳам мавжуд. Матто, Марк ва Луқонинг китоблари «Синоптик Хушхабарлар» деб аталади (синоптик сўзи юнонча «биргаликда кўриш» деган маънони англатади). Юҳанно китоби бутунлай бошқача услубда ёзилган. Унда амалга оширилган мўъжизаларга эмас, балки Исонинг таълимотига кўпроқ эътибор берилади. Аммо унда бошқа Хушхабарлар билан солиштирганда «беш мингни тўйдириш» ҳикоясига зид келадиган ҳеч нарса йўқ.
Бу мисоллар, Хушхабар муаллифларининг ҳар бири Муқаддас Руҳдан илҳомланиб, Исонинг ҳаёти ва таълимотларини, ҳаммасини худди ўз кўзи билан кўрганидек «ўзидан ўтказиб» тасвирлаб берганлигини яна бир бор кўрсатади.
Хушхабарларга бир-бирини тўлдирувчи сифатида қараш кўпчиликнинг хаёлий «қарама-қаршиликларини» ҳал қилишга ёрдам беради. Асослар ва таълимотни тасвирлашда Хушхабарлар ҳайратланарли даражада кетма-кетликка эга.
Худди шу тамойилни умуман бутун Янги Аҳдга қўллашимиз мумкин. Исо, Павлус ва Ёқуб ҳақиқатан ҳам бир-бирига зидми? Учаласи ҳам имон билан яшаш зарурлигини, яъни Исо Масиҳга ишониш орқали гуноҳларимиз кечирилишини ва абадий ҳаёт инъомини олишимизни тарғиб қилган. Бу эътиқод шунчаки мавҳум ва ақлий эътиқод эмас – у бизнинг ҳаётимизда ва яхши амалларимизда ўз ифодасини топади. Ўз-ўзидан яхши амалларимиз бизни қутқара олмайди – бунинг учун Ишаё пайғамбар китобининг 53-бобида башорат қилинганидек, қурбонлик сифатида ўлган Раббийнинг Қули Исога ишониш керак. Турли хил Янги Аҳд муаллифлари баъзан содир бўлаётган воқеаларнинг турли томонларини ёритган, аммо уларнинг барчаси бир ҳақиқатни ўргатишган.
Соғлом фикрлаш ва Муқаддас Китобдаги сифат
Янги Аҳд қонунига киритилмаган кўплаб китоблар (юнонча «канон» атамаси «узунликни ўлчаш учун эталон сифатида ишлатиладиган қамиш ёки шакарқамиш ходаси» деган маънони англатади) бугунги кунда тобора оммалашиб бормоқда. Масалан, Тўма баён этган Хушхабар, Яҳудо (Ишқариёт) баён этган Хушхабар ва бошқа бир қатор эзотерик ҳужжатлар. Улар илк масиҳийлар томонидан қонунлаштирилган (канонизация қилинган) тўртта Хушхабарда айтилганидан фарқли воқеани тасвирлайдилар.
Муқаддас Китобга тааллуқли бўлмаган баъзи бир ҳужжатларни ўқиб чиққач, улар Муқаддас Китобдаги матнлардан сифат жиҳатидан ҳам, матннинг асослилиги жиҳатидан ҳам анча паст эканлиги аён бўлади. Бундан ташқари, ушбу «муқобил Хушхабарлар» ва бошқа ҳужжатларнинг муҳим қисми (уларнинг аксарияти Янги Аҳд китобларидан кейинроқ ёзилган) Эски ёки Янги Аҳд таълимотларига мос келмайди.
Хушхабарчиларнинг ўз фикрлари
Хушхабар муаллифлари, улар – ёки таниқли ва тасдиқланган воқеаларни айтиб беришган, ёки ўзлари тасвирланган воқеаларнинг иштирокчилари бўлишган. Эҳтимол, бунинг энг ёрқин тасвирини Луқо баён этган Хушхабарда топиш мумкин:
Луқо ҳаворий Павлус билан бирга саёҳат қилган шифокор бўлган. Ўқимишли одам бўлиб, у «уй вазифасини» пухта бажариб, Исонинг ҳаёти ҳақида батафсил ҳисобот яратди. Луқо Муқаддас Ҳаворийларнинг Фаолиятини ёзганда ҳам худди шу услубга амал қилади, у ерда Исонинг тирилишидан кейинги ҳаёти ҳақида гапиришни давом эттиради ва биринчи имонлилар, яҳудийлар ва мажусийларнинг тарихини ёзади. Хаворийларнинг Фаолияти китобидаги «олдинги китоб» ҳақидаги эслатма, шубҳасиз, Луқо баён этган Хушхабарга ишора қилади:
Кимдир ҳатто воқеа гувоҳлари ва иштирокчилари ҳам кўрганларини ҳар доимо
Биз биламизки, яҳудийлар орасида оғзаки анъана, айниқса, дин ва эътиқод масалаларида доимо сақланиб келган. Яҳудий халқи Муқаддас Битикнинг ўзи худди яҳудий анъаналари каби асрлар давомида оғзаки равишда узатилганлигини тушунишди.
Хушхабарларнинг ҳақиқийлигини исботлаш учун уларнинг муаллифлари Исо билан бўлган шахсий тажрибаларига мурожаат қилишган. Улар ҳеч қачон ўз нуқтаи назаридан ҳимоя қилишга кўп эҳтиёж сезишмаган, улар ёзганлари ҳақиқат эканлигини билишган – чунки буни ўзлари бошдан кечиришган. Ҳаворий Юҳанно шундай ёзган:
Шак-шубҳасиз, Юҳанно ўз ёзганларининг ҳақиқат эканлигига ишонган, лекин бу сўзларга кўп йил бўлганлиги учун биз уларни эскирган, деб шунчаки рад этишимиз мумкин дегани эмас. Агар шундай қилсак, тарихий ҳужжатларда қайд этилган деярли ҳамма нарсага шубҳа қилишимиз керак бўлади.
Воқеаларга вақтинча яқинлик
Хушхабарнинг тўртта муаллифидан камида учтаси Исонинг ҳаётидаги воқеаларнинг замондошлари ва гувоҳлари бўлган, шунинг учун улар ёзган Хушхабарлар Унинг ердаги ҳаёти даврига жуда яқин. Бугунги кунда деярли барча олимлар, ҳатто Янги Аҳдни танқид қилганлар ҳам, Хушхабарлар эрамизнинг биринчи асрида ёзилган деган фикрга қўшиладилар.
Исонинг ҳаёти ва ўлимидан кейинги дастлабки икки аср давомида яшаган жамоатдаги оталар, ўқитувчиларнинг кўпчилиги Хушхабардан иқтибос келтирдилар. Бу шуни англатадики, уларнинг ҳаёти давомида Хушхабар аллақачон мавжуд бўлган ва бу жамоат оталарининг баъзилари эрамизнинг биринчи асрининг охирида яшаб ижод қилишган.
Янги Аҳд эрамизнинг 325-йилида Никея (юнон. Νίκαια) Соборида расман тасдиқланган. Аммо Собордан олдинги йилларда бу матнлар мавжуд эмас деб ёки уларнинг тарихий ҳақиқийлиги Исога имон келтирганларнинг аксарияти томонидан қабул қилинмаган деб ўйлаш хато бўлар эди. Никея ибодатхонаси фақатгина қадимги дунё имонлилари аллақачон билган нарсаларни тасдиқлаб берди: тўртта Хушхабар Янги Аҳднинг бошқа барча қисмлари каби, Ҳаворийлар китобидан Ваҳий китобигача имонлилар томонидан мунтазам равишда ўқиб, фойдаланиб келинган. Шубҳасиз, нусхалар сони чекланган эди, шунинг учун Хушхабарларда ёзилганларнинг кўпи биринчи имонлилар томонидан эслаб қолинган тартибда оғзаки узатилган. Бироқ, бу Яҳудий Битикларига ҳам тегишли.
Хулоса қилиб айтишимиз мумкинки, ички далиллар Янги Аҳд матнлари Исо ҳаётидаги воқеалар гувоҳлари томонидан ёзилганлигини ва уларни ўз вақтида ёзиб қўйганлигини аниқ кўрсатмоқда. Шундай қилиб, хулоса қиладиган бўлсак: Янги Аҳдда баён этилган Исонинг сўзлари ҳам, Унинг ҳаёти ҳақидаги ҳикоялар ҳам жуда ишончли.
Тарихчилар - Янги Аҳднинг замондошлари
Янги Аҳд китоблари, айниқса, Хушхабарлар, худди шу даврда яшаб ижод қилган тарихчиларнинг асарларини қандай баҳоласак, худди шундай мезонлар асосида баҳоланиши керак. Ўзингизга савол бериб кўринг: бизда яҳудий ёки мажусий замондошларидан кўра Янги Аҳд муаллифларига кўпроқ ишонмаслик учун асосларимиз борми ёки йўқми? Цезарь, Ливий, Тацит, Иосиф Флавий ва Геродот Янги Аҳд ёзилганидан кейин уч ёки тўрт аср ичида ўз асарларини ёзганлар, шунинг учун улар ёзганларини Хушхабар ёзувчиларининг ёзувлари билан бир хил мезонлар бўйича баҳоланиши керак. Худди шу мезонлар асосида Макабимлар китоблари ва яҳудий адабиётининг бошқа тарихий матнларини кўриб чиқиш керак.
Классик матнларни чуқур ўрганмасдан ҳам, уларнинг баъзиларига тадбиқ этиладиган тамойиллар ҳаммага ҳам тадбиқ этилиши керак, дейиш мумкин. Масалан, Иосиф Флавий асирга олинган ва римликларга хизмат қилган яҳудий генерал эди. У бир қатор жангларда қатнашди, натижада Қуддус ва Маъбад вайрон бўлди. Бироқ унинг «Яҳудий урушлари» асари сифатли тарихий асар ҳисобланади. Унинг қарашлари нотўғри эканлиги аниқ, лекин ҳар қандай қарама-қаршиликларга қарамай, бу давр тарихи ҳақида батафсил маълумот ёзган одам сифатида ҳурматга сазовор бўлган.
Худди шу нарса Янги Аҳд муаллифларига, хусусан, Хушхабарлар муаллифларига ҳам тегишли. Исонинг ҳаёти ва таълимотлари ҳақида билганларини баҳам кўришни истаган бу одамлар томонидан ёзилганларни ҳам Иосиф Флавийнинг асарлари каби жиддий қабул қилиниши керак.
Замонавий тарихчилар Янги Аҳдда тасвирланган географик маълумотларни, шунингдек, ушбу даврнинг ижтимоий ва диний тузилмаларини тасдиқладилар. Никоҳдаги ва бошқа урф-одатларни тасвирланиши, умумий диний эътиқодлар ва ҳатто қишлоқ хўжалик юритиш усуллари ҳақидаги маълумотлар ҳам текширилиб тасдиқланди. Келтирилган саналар, Ҳирод ва олий руҳонийларнинг исмлари ёки ўша пайтда нишонланган яҳудий байрамларининг таърифи ҳақида ҳеч ким жиддий баҳслаша олмади.
Янги Аҳднинг тарихий жиҳатдан аниқлигига оид ҳар қандай баҳснинг марказида диний жиҳат туради. Бу ҳақда ҳеч бўлмаганда, Хушхабарлар муаллифлари ўзлари ёзган нарсаларга чуқур ишонганликларини айтишимиз мумкин. Улар Исонинг Масиҳ эканлигига, У ўлиб тирилганига ишонишган. Улар шунингдек, Исонинг қайтиб келадиган кун келишига ҳам ишонганлар. Бу эътиқод рамзлари бошқа кўплаб жиҳатлари ҳақиқат эканлиги исботланган ўша тарихий ҳисоботларнинг бир қисмидир. Хўш, бизда уларга шубҳа қилиш учун мантиқий асослар борми?
Шуни тан олиш керакки, бизнинг ғайритабиий нарсаларга ишонмаслигимиз ва Исо Масиҳ бўла олмайди, деган муносабатимиз – биринчи навбатда бу – Янги Аҳдни тарихий бўлмаган ҳужжат сифатида қабул қилишга мажбур қилади. Биз Янги Аҳдни нима учун бепарво қабул қилишимиз сабабларини қайта кўриб чиқишимиз керак. Ва агар биз бундай муносабат учун етарлича асосли сабаб топа олмасак, Исо ҳақида ёзилган тарихий ҳужжатларга ушбу даврнинг бошқа тарихий ҳужжатлари каби ишониш кераклигини тан олишимиз керак. Агар биз Исо мўъжизалар кўрсатганига, гуноҳларни кечирганига ёки ўлимдан тирилганига ишонмасликни танласак, унда биз тарихий ҳисоботларда маълумотларнинг етишмовчилиги ёки ноаниқлик туфайли эмас, балки бундай нарсалар содир бўлиши мумкинлигига ишонмаганимиз учунгина шундай қиламиз.
Бошқача қилиб айтадиган бўлсак, Янги Аҳд тарихий ҳужжатдир ва агар кимдир уни «ёмон дин» деб ҳисобласа, унда бу эътиқод гўёки тарихий аниқлик йўқлигига асосланмаслиги керак. Бизда Янги Аҳд муаллифлари Исонинг ҳаёти тўғрисида жуда аниқ ҳисобот беришганига барча асосларимиз бор.
Британиялик олим Хью Шонфилд шундай деб ҳисоблаган: “Янги Аҳд муаллифлари Исонинг шогирдлари билан тил бириктирган ҳолда Эски Аҳддаги Масиҳ ҳақидаги башоратларни ўзгартиришиб, Исода амалга ошгандек қилиб кўрсатишган”. Нима учун? Шонфилднинг Исо ўлмаганига, балки “ҳушидан кетганига” ишониш учун тарихий ва ҳақиқий асослари бор эдими?
Қизиғи шундаки, Шонфилднинг ўзи ҳам бир вақтлар Исонинг издоши бўлган, аммо кейин Уни рад этган. Шонфилд Хушхабарларни баҳолашда ўзига хос мақсадларга эга бўлгандек кўринади ва Унга кўп йиллар давомида ишонганидан кейин нима учун Исонинг масиҳийлигидан воз кечганини тушунтиради. Биз инсон қалбидаги ниятларини била олмаймиз, лекин менимча, Исонинг шогирдлари ва издошларини фирибгарликда айблашдан олдин, Шонфилд ўз асарларида тарихий объективлик тамойилини қўллаши керак эди.
Ақлий жиҳатдан ҳаққоний бўлиш учун, Хушхабарларнинг тарихий тўғрилигини рад этишда объектив асосларга эга бўлишимиз керак. Агар бундай асос бўлмаса, биз Исонинг ҳаёти ва ўлими ҳақидаги далиллар ушбу башоратда тасвирланган тафсилотларга қанчалик мос келишини тушуниш учун Ишаё пайғамбар китобининг 53-бобидаги башорат билан Исонинг ҳаётини солиштиришимиз керак. Агар улар мос келса, биз Исо Исроилнинг Масиҳи бўлиши мумкинлигини кўриб чиқишимиз керак.
Илк масиҳийлик тарихи
Талмудда Исо ҳақида баъзи фикрлар ҳам бор. Кўпинча улар ёқимсиз, аммо шунга қарамай, уларнинг мавжудлиги, ўша даврдаги яҳудий жамоасида Исони тарихий шахс сифатида тан олган кўп одамлар борлигини кўрсатади.
Талмуддаги ҳикоялардан бири Исонинг шогирдлари томонидан оғир касалликдан шифо топган одам ҳақида ҳикоя қилади. Бу ҳикоянинг эпилоги унчалик ижобий эмас, чунки бу одам кимнинг номидан шифо топганини эшитганида, касал бўлиб қолгани яхшироқ эканини айтади!
Талмуд тарихини таҳлил қилганимизда, бу муносабат ойдинлашади. Унинг қоидалари Исо ҳаётидан юзлаб йиллар ўтгач ёзилган, бундан олдин улар оғзаки равишда авлоддан-авлодга ўтган. Мишна ёзуви эрамизнинг учинчи асрига тўғри келиши қабул қилинган. Бу вақтга келиб, ўша пайтда деярли мажусий бўлиб қолган кўтарилаётган жамоат ва тез орада (Константин даврида) ўзининг диний ва сиёсий устунлигини жамоатга топширишга мажбур бўлган анъанавий яҳудий жамоаси ўртасидаги зиддият жуда аниқ сезилиб турарди.
Масиҳийлик тарихининг дастлабки икки асрида, янги жамоатнинг турли соҳаларида яҳудийларнинг таъсири сезиларли даражада кучли бўлганида, Янги Аҳд ҳужжатлари аллақачон ҳаммага таниш ва тарихий далиллар сифатида қабул қилинган. Дастлабки жамоат оталари, айниқса Никеа Ибодатхонасидан олдин (милодий 325 йилда) яшаб ижод қилганлар, Янги Аҳд матнларини, айниқса Хушхабарларни ҳақиқий ва тарихий жиҳатдан ишончли деб қабул қилишган. Улар бу матнлардан шунчалик тез-тез иқтибос келтирдиларки, агар бизда мавжуд бўлган Янги Аҳднинг барча нусхаларини йўқотиб қўйсак, уни бутунлай – жамоат оталарининг ёзувларига қараб тиклашимиз мумкин бўлар эди.
Жамоат оталарининг Янги Аҳддан кўп иқтибос келтирганлиги, албатта, унинг тарихий жиҳатдан ҳақиқийлигини исботламайди, лекин бу одамлар Янги Аҳдда ёзилганларга шунчалик ишонишганки, улар ўз ҳаётларини шу ҳужжатлар асосида қурганликларини исботлайди. Булар ҳамма нарсасини қурбон қилишга тайёр одамлар эди; баъзилари имон йўлида шаҳид бўлдилар. Илк жамоат оталари ҳатто биринчи авлод ҳаворийларининг баъзилари ҳали тирик бўлганларида, Исонинг ўзидан бироз кечроқ яшаб ижод қилганлар; шунинг учун улар Янги Аҳдда баён этилган далиллар бўйича ҳар қандай тортишув ва келишмовчиликлардан хабардор эдилар. Биз жуда кичик мунозаралардан хабардормиз, аммо уларнинг ҳеч бири Исонинг ҳаётига оид далилларнинг тўғрилигига шубҳа қилмайди.
Албатта, юқорида айтилганларнинг бари Янги Аҳд ҳужжатларининг аниқ ва ишончли эканлигини исботламайди, лекин бу матнларнинг аниқлиги ҳаётий аҳамиятга эга бўлган одамлар уларнинг ҳақиқий эканлигига ишончлари комил эканлигидан далолат беради.
Бошқа ҳужжатлар билан таққослаш
Қадимги муаллифлар томонидан Янги Аҳдда баён этилган кўплаб воқеалар ва бизда мавжуд бўлган энг қадимги қўлёзмаларда бу воқеаларнинг далиллари ўртасидаги вақт фарқлари шунчалик аҳамиятсизки, улар охирги шубҳаларни йўққа чиқаради. Янги Аҳд матнлари, бошқа маълум қадимий ҳужжатлар билан солиштирганда, баъзан янада кўпроқ ишонч уйғотади20.
Хотима
Биз Янги Аҳднинг ҳақиқийлигини исботлашни ўзимизга асосий вазифа қилиб қўймадик; биз учун уни сифатсиз тарихий асар сифатида эътибордан четда қолдириб бўлмаслигини кўрсатиш муҳим эди.
Муқаддас Китобни ишончли ва ҳаққоний манба сифатида қабул қилиш ҳар доим имон элементини ўз ичига олади, чунки Муқаддас Китобда нафақат объектив тасдиқланиши мумкин бўлган тарихий далиллар, балки эмпирик йўл билан исботлаб бўлмайдиган руҳий ҳақиқатлар ҳам мавжуд.
Биз иккала Аҳднинг мазмунига имонимизни қуриш учун етарли асослар борми деган саволга жавоб беришга ҳаракат қилдик. Зиёли одамлар, ҳеч қандай сабабсиз Янги Аҳдни ёки умуман Муқаддас Китобни – тарихга оид бўлмаган эртаклар, ҳикоялар ва афсоналар тўплами сифатида рад эта олишмайди ва рад этмасликлари керак. Бошқа қадимги ҳужжатларга ҳам худди шундай муносабатда бўлмаймизку? Хўш, нега баъзи одамлар ҳеч қандай мантиқий ёки тарихий сабабларсиз Муқаддас Китобни осонгина рад этадилар?
Бу саволларга виждонан жавоб бериш учун биз шахсий эътиқодимизни тушуниб олишимиз керак. Эҳтимол, бунинг сабаби – Янги Аҳдга бўлган ҳиссий муносабатимиз, айниқса биз яҳудий бўлсак, чунки классик масиҳийлик кўпинча яҳудий жамоасига тарихан душман сифатида қаралади. Эҳтимол, бунинг сабаби, биз ғайритабиийликка ишонмаслигимиз, Худо диний дунёда обрўга эга бўлган китобларни ёзиш учун эркаклар ва аёллардан фойдаланишига ишонмаслигимиздадир. Балки биз шунчаки Худонинг мавжудлигига шубҳа қилаётгандирмиз ёки коинотнинг Яратувчиси ва Эгаси инсониятга Ўзининг режаси ва Ўзининг мақсадлари ҳақида хабар бериш ниятида эканига ишониш қийиндир.
Буларнинг бари тушунарли. Аммо, агар биз ўзимизни адолатли ва ақлли деб ҳисобласак, унда Муқаддас Китобнинг даъволарини рад этиш учун бизда анча кучли сабаблар бўлиши керак.
Агар сиз Янги Аҳднинг ҳақиқийлигини тўлиқ қабул қилмасангиз ҳам, Ишаё пайғамбар китобининг 53-бобидаги башоратни Янги Аҳд Битиклари билан солиштириб кўриш учун ўқиб чиқишингиз керак. Эҳтимол, Исо бу башоратни қандай амалга оширганини синчковлик билан ўргангач, Муқаддас Битикларга бўлган қарашингиз ўзгариши мумкин.
Ушбу қисқа бўлимни якунлашдан олдин, менга айтингчи: сиз имон ғоясига ҳаққоний ёндашишга тайёрмисиз? Агар ўйлаб кўрсангиз, биз ҳаммамиз тан олишга тайёр бўлганимиздан ҳам кўпроқ имон билан яшаб келаяпмиз. Масалан, агар сиз атеист ёки агностик бўлсангиз, сизнинг нуқтаи назарингиз учун ишончли далилларингиз борми ёки бу фикрларни ҳеч қандай далилсиз қабул қилганмисиз? Сиз далиллар босими остида Исонинг Масиҳлиги ғоясини рад қилаяпсизми ёки шунчаки шундай тарбияланганингиз учунми? Кўпчилигимиз ўз шахсий эътиқодларимизни бир нечта чекланган далилларга ва уларга бўлган эътиқодга асослаймиз. Аммо чекланган далилларга асосланган имон кўпинча муваффақиятсизликка учрайди. Бундан ташқари, имонни ҳис-туйғулар ёки ҳатто нотўғри қарашлар билан осонгина чалкаштириб юбориш мумкин.
Эҳтимол, эътиқодингиз ҳиссиётларга ёки диний тарбияга асослангандир. Лекин бу тўғримикан? Сиз вазиятни ўрганмасдан туриб, фақат ҳис-туйғуларга асосланган бошқа муҳим ҳаётий қарорларни қабул қилмайсиз-ку, шундайми? Жиддий эътиқод – жиддий далилларга асосланган бўлиши керак. Шундай қилиб, келинг, Исо Масиҳ бўлганини ва Ишаё пайғамбар китобининг 53-бобидаги башоратини амалга оширган деган тахминни биргаликда кўриб чиқайлик. Охир-оқибат, бундан нимани ҳам йўқотасиз?
9-БОБ
ИШАЁ ПАЙҒАМБАР КИТОБИНИНГ 53-БОБИДАГИ БАШОРАТЛАРНИ ИСО БАЖАРДИМИ?
Башоратларнинг табиати ва хусусиятини таҳлил қилиб, биз Янги Аҳд Битикларини ишончли ва аниқ тарихий далиллар деб ҳисоблаш керак деган хулосага келдик. Исо У ҳақидаги барча башоратларни амалга оширганига ишонч ҳосил қилиш учун иккала Аҳдни солиштириш вақти келди. Луқо баён этган Хушхабарга кўра, Исо тирилишидан кейин шогирдлари билан гаплашганда ҳам шундай қилган.
Исо бир муддат уларнинг ёнида танилмай юрди, кейин эса Унинг ҳақиқатда кимлигини билишлари учун уларнинг кўзларини очди. Масиҳнинг биринчи келиши ҳақидаги Яҳудий Битикларидаги башоратлар Унда амалга ошганини уларга кўрсатди:
–
Энди биз Ишаё пайғамбар китобининг 53-боби матнини диққат билан ва батафсил кўриб чиқамиз ҳамда қуйидаги саволга жавоб бериш учун уни Янги Аҳд билан таққослаймиз: «Исо Ишаё пайғамбар китобининг 53-бобида баён этилган башоратларнинг амалга ошишими?».
Биз Ишаёнинг башоратини гувоҳлар ва воқеалар иштирокчилари – Исо билан шахсан таниш бўлган ва кейинчалик Хушхабар муаллифларига айланган шогирдларининг Исонинг ҳаёти ҳақидаги ҳикояси билан солиштириб, жавоб беришга ҳаракат қиламиз.
Кўриб чиқилаётган бобни икки қисмга ажратишдан бошлаймиз. Аввало унда тасвирланган Қулнинг шахсияти ва феъл-атворига тўхталамиз. Кейин эса бу тавсиф Исонинг ҳаёти ва ўлимига мос келиши ёки келмаслигини билиш учун Қулнинг нима қилгани, Унинг ҳаёти ва ўлими ҳақида пайғамбарнинг нималарни ёзганини кўриб чиқамиз.
Ишаё пайғамбар китобининг 53-бобида Қулнинг феъл-атвори У жуда азоб чекаётган пайтда тасвирланган. Бизнинг ҳақиқий феъл-атворимиз қийин ёки чидаб бўлмас вазиятларга тушиб қолганимизда намоён бўлади. Бу бобда Қул тасвирланган шартлар айнан мана шу вазиятдир. У бизнинг олдимизда қандай бўлса, шундайлигича намоён бўлади ва Унинг ҳақиқий феъл-атвори кўз ўнгимизда намоён бўлади.
Келинг, Ишаё китобида кўрсатилган Қул феъл-атворининг бешта жиҳатини кўриб чиқайлик ва уларни Янги Аҳд Битикларида Исо ҳақида айтилганлар билан солиштирамиз.
Башорат
Қул камтар эди:
Амалга ошиши
Хушхабар муаллифлари ва ўз ваъзида Бутрус (Муқаддас Ҳаворийларнинг фаолияти) Исо айнан Худонинг Қули сифатида келганини айтшиб, Унинг камтарлиги ва фидойилигини таъкидлайдилар:
Исонинг ўлими ва тирилишидан тахминан ўттиз йил ўтгач, ҳаворий Павлус ўз фикрларини янада мураккаб илоҳиёт нуқтаи назаридан ифодалаб, Унинг ҳаёти ва ўлими ҳақида фикр юритади. Павлус илк имонлиларга мурожаат қилиб, Исонинг мисолига ишора қилиб, уларни бир-бирларига хизмат қилишга ундайди:
Башорат
Қул ўз халқи томонидан рад этилишга дош беришга тайёр эди:
Инсоний ҳис-туйғулар ва кечинмалар Исога хос. Ҳар биримиз каби, У ҳам қабул қилинганида, айниқса – Ўз жамоасида, Ўз халқи орасида хурсанд бўлган. Шунга қарамасдан Қул Ўз халқи томонидан рад этилиши ва нафратланиши ҳақидаги башоратни амалга ошириш учун У қурбон бўлишга тайёр эди.
Амалга ошиши
Хушхабар муаллифлари, Ишаё башоратининг бу қисмини ҳам Исо амалга оширганини аниқ кўрсатмоқда. У бизлар учун рад этилди:
Башорат
Қул қасос олишга уринмай, индамай азоб чекди:
Бизга ҳужум қилишганда, жавобан ҳужум қилиш ва қасос олиш истаги – бу табиий инсоний ҳаракат. Қул ҳам жисмонан, ҳам руҳан яраланган бўлса-да, Ўзининг ғайриоддий феъл-атворини кўрсатиб, бир оғиз сўз айтмай азоб чекишда давом этди.
Амалга ошиши
Янги Аҳд муаллифлари Исонинг азоблари ҳақида кўп ёзганлар. Қуйидаги мисралар улар кўрган ва ёзиб қўйган нарсаларининг бир неча намунасидир:
Башорат
Қул Худонинг халқи учун қурбонлик бўлувчи ва хорловчи ўлимга ҳам дош беришга тайёр эди:
Ушбу парчада Ишаё пайғамбар китобининг 53-бобидаги Қулни Исроил халқининг бир тури деб ҳисоблаш мутлақо мантиқсиз бўлиши аниқ. Қандай қилиб Исроил Исроилдан “улоқтирилиши” мумкин? Пайғамбар бу ерда аниқ бир шахс ҳақида, Ўз халқи – яҳудий халқи учун шармандаларча ўлган Худонинг Қули ҳақида гапиряпти! Энди ўзимизга беришимиз керак бўлган ягона савол: «Бу Қул ким?»
Амалга ошиши
Одамлар ҳатто Қулни рад этишиб, Уни масхара қилишса ҳам, У одамлар учун азобланишини ва қурбонлик сифатида ўлим топишини Ишаё башорат қилган:
Башорат
Худонинг Қули солиҳ, бегуноҳ ва нолойиқ азоб чеккан ажойиб инсон эди:
Ишаё Қулни ноҳақ азоб чекаётган инсон сифатида тасвирлайди. У айбсиз эди, биз эса айбдормиз. У мукаммал ҳаёт кечирган бўлса-да, гуноҳларимиз натижасида биз лойиқ бўлган нарсаларга чидади. Қадимги Маъбадда келтириладиган қурбонликлар сингари, Қул ҳам бенуқсон эди. Агар У беғубор бўлмаганида, У бизнинг ўрнимизга бўладиган қурбонлик бўлолмас эди.
Амалга ошиши
Хушхабарчилар пайғамбар башорат қилган аниқ тафсилотларни тасдиқладилар:
Бутрус Исо Масиҳнинг бегуноҳлигини ва қурбонлик азобини шундай тасвирлайди:
Павлус ҳам Ишаё пайғамбар китобининг 53-бобига асосланиб, Масиҳнинг феъл-атвори ва Исо Ўз ҳаётини қандай ўтказганлиги ҳақидаги шарҳини қўшади:
Энди келинг, Ишаё пайғамбар китобининг 53-бобидаги башоратларига асосланиб, уларни Янги Аҳднинг тегишли оятлари билан таққослаб, Қулнинг буюк ишларини қисқача кўриб чиқамиз.
Башорат
Қул бизнинг қайғу ва касалликларимизни олди:
Ишаё пайғамбарнинг сўзларига кўра, Қулнинг биз учун қилган амали жуда шахсий ва чуқур бўлади. У ҳақиқатда бизнинг гуноҳларимизни ва Худодан бегоналигимизни олиб ташлади ва шу билан Худо билан шахсий муносабатларнинг яхшилигини ҳис қилишимизга имкон берди. Қул бизнинг қайғу ва дардларимизни олиб кетади; У бизга янги ҳаёт ва асл тинчлик бахш этади (шалом).
Амалга ошиши
Башорат
Қул бизнинг гуноҳларимизни Ўзига олди. У ҳар биримиз учун ўрнини босувчи ўлим билан вафот этди:
Бу башоратнинг нақ юрагидир! Қулнинг ўлими гуноҳни ювадиган ўлим эди, бу сени ва мени гуноҳларимизни ювиш учун Худонинг йўли эди.
Амалга ошиши
Бутрус Исонинг ўлими инсоният гуноҳлари учун қурбонликнинг ўрнини босувчи ўлим эканини тушунганди. Бу тушуниш унинг илк ваъзларида, Ҳаворийлар Фаолиятининг биринчи бобларида акс эттирилган:
Луқо ҳам бу фикрни ҳаворий Филип ва Эфиопия амалдори ўртасидаги учрашув ҳақидаги ҳикоясида тасдиқлади:
Башорат
Қул шармандали ўлимга маҳкум бўлди:
Қул учун мўлжалланган ўлим нафақат қурбон бўлувчи ва гуноҳни ювувчи, балки камситувчи ҳам эди. Бу башоратнинг қолган тафсилотлари билан тўлиқ мос келади, у хизмат қилиш учун келган Қулнинг одамлар томонидан рад этилиши ҳақида батафсил маълумот беради.
Амалга ошиши
Марк баён этган Хушхабарда Исо бошдан кечирган хорлик ва камситишларнинг чуқурлиги тасвирланган:
Башорат
Ишаё пайғамбар Қулнинг қурбонлигини гуноҳлар учун қурбонлик деб кўриб чиқади:
Қулнинг ўлими Маъбадда келтириладиган
Амалга ошиши
Муаллифи бизга номаълум бўлган Ибронийларга мактуб яҳудийлар ўқиши ва тушуниши учун мўлжалланган Янги Аҳднинг энг муҳим китобларидан биридир. Ушбу матн, муаллиф Исо Танахнинг Масиҳий башоратларини, шу жумладан Ишаё пайғамбар китобининг 53-бобидаги башоратларни амалга оширишини кўрсатганидек, Яҳудий Битиклари билан маълум даражада таниш бўлганлигини кўрсатади:
Башорат
Қулнинг ўлими жуда аниқ мақсадга эга эди: бизнинг гуноҳларимизни ювиш! Пайғамбарнинг сўзларига кўра, Қул қонунларни бузганимиз учун жазога тортилиши керак эди; ивритча қонунсизлик сўзи Тавротдаги тўғри чизиқдан фарқли ўлароқ, «эгри», «эгилган» деган маънони англатади. Ивритча оқланган сўзи солиҳ сўзи билан бир хил илдизга эга. Бошқача қилиб айтганда, бизнинг гуноҳларимиз учун Қул ўлганлиги сабабли, Худо бизни солиҳ деб билади. Гарчи гуноҳларимиз кечирилганидан сўнг, ҳаётимизнинг йўли кўпроқ солиҳликка қаратилган бўлса-да, биз ҳақиқатдан солиҳ бўлганимизни англатмайди. Бу жараён бутун ҳаёт давомида давом этиб келади. Қул ва Унинг гуноҳни ювадиган ўлими орқали биз кечирилишимиз ва ўзгаришимиз мумкин.
Амалга ошиши
Ибронийларга мактуб муаллифи Исонинг қурбонлиги Тавротга, айниқса унинг қурбонлик келтириш тушунчасига қўйиладиган талабларига қанчалик мос келишини тасвирлаб берган. Бизнинг гуноҳларимизни Ўзига олган Қул Маъбаддаги ҳайвонларни қурбонлик қилиб бера олмаган нарсани бажарди. Маъбаддаги қурбонликлар фақатгина Исонинг қурбонлиги орқали келган ҳақиқатнинг сояси эди:
Башорат
Қул ўлди, лекин қабрдан тирилди:
53-бобнинг охирги оятларида келтирилган башоратларда айтилишича, Гарчи Қул ўлса ҳам, Раббийнинг иродаси Унинг қўли билан муваффақиятли амалга оширилади ва Раббий Унга буюклар қаторида улуш беради. Бу Унинг ҳаётга қайтишини – тирилишини англатади.
Амалга ошиши
У ўлди:
У тирилди:
Римликларга мактубда Павлус қуйидагиларни ёзади:
Хотима
Сиз Ишаё пайғамбар китобининг 53-бобидаги башоратларини ҳақиқатда ким амалга оширганини аниқлашнинг иложи йўқлигига эътироз билдиришингиз мумкин. Асрлар давомида бу башоратнинг амалга ошиши учун яҳудий жамияти ичидан ҳам, ташқаридан ҳам мумкин бўлган номзодларнинг узундан-узун рўйхати мавжуд бўлган. Еремиёдан тортиб раввин Акивгача деярли ҳамма таклиф қилинган. Мен яқинда бир мустаҳкам эътиқодли раввиннинг Ишаё пайғамбар китоби 53-бобдаги башоратларининг амалга ошиши Мартин Лютер Кинг бўлган, деб айтганини эшитдим!
Менимча, биз Эски ва Янги Аҳд матнларини солиштиришга жиддий ёндашишимиз керак. Дарҳақиқат, фақат битта Шахс Ишаё пайғамбар китобининг 53-бобидаги башоратларни юқорида кўрсатилгандек аниқ бажарган.
Яҳудий жамиятида мавжуд бўлган Исонинг Масиҳга оид ролига қарши эътирозларни кўриб чиқиш адолатдан бўлар эди. Улардан баъзилари ҳақида кейинги бобларда гаплашамиз. Аминманки, азоб чекувчи Масиҳнинг келишига иудаизм асрлар давомида ишонганини билсангиз, ҳайратда қоласиз. Ўқишда давом этинг ва фикрланг!
10-БОБ
ЯҲУДИЙ ЭЪТИРОЗЛАРИНИНГ САБАБЛАРИ
Асрлар давомида яҳудий дин пешволари Ишаё пайғамбар китобининг 53-боби Исога тегишлими йўқми деб бош қотириб келишди. Алал оқибат, Янги Аҳдни ҳатто юзаки ўқиш давомида ҳам, Исога имон келтирган илк яҳудийлар ҳам бу парчага тез-тез иқтибос келтиришганини кўрсатади. Филип ва Эфиопия амалдорининг учрашувидан тортиб, Бутруснинг ваъзигача, илк Масиҳий яҳудийлар Ишаё пайғамбар китобининг 53-бобининг матнини ўзларининг эътиқодлари учун асос деб билишганига асло шубҳа йўқ.
Китобнинг бошида айтиб ўтилганидек, яҳудий жамиятида, агар яҳудий бўлиб туғилган киши Исони ўзининг Масиҳи сифатида қабул қилса, у аслида «масиҳийлик»ни қабул қилган бўлади. Гарчи унинг баъзи жиҳатлари тўғри бўлса-да, биз бу фикрга қарши чиқишга ҳаракат қиламиз. Исо ҳақиқатан ҳам яҳудий Масиҳми деган масаланинг моҳиятини диққат билан кўриб чиқиш керак. Агар Исо ҳақиқатан ҳам Ишаё пайғамбар китобининг 53-бобидаги башоратларни бажарган бўлса, демак, уни Масиҳ деб ҳисоблашимиз керак.
Биз дуч келаётган муаммо ва биз ҳис қилаётган кескинлик «масиҳийлик» ва яҳудий жамияти ўртасидаги аниқ тафовутдан келиб чиқади. Бу – ҳам илоҳий, ҳам ижтимоий тубсизлик туфайли, бу жамоалар вакиллари ўртасидаги ҳар қандай муҳокамада ҳар қандай объективлик жуда тез йўқолади. Афсуски, яҳудий халқи жуда узоқ вақт давомида «Исо номи ила» таъқиб қилиб келинмоқда ва бу, муаммони янада мураккаблаштирмоқда.
Аслини олганда, асосий эътироз ҳам Ишаё пайғамбар китобининг 53-бобида ёзилганларни Исо бажарганидир. Менимча, ҳеч кимда ушбу матннинг сўзларига ёки Янги Аҳднинг ҳақиқийлигига шубҳа қилиш учун етарли асослар йўқ. Аммо жарлик жуда кенг бўлгани учун, бегоналашишни эса рад қилиб бўлмайдигандек туюлгани учун, одам яҳудий бўлган ҳолда Исога ишониши мумкинлигини тасаввур қилишнинг деярли имкони йўқ.
Шунга қарамай, бугунги кунда ўн минглаб яҳудийлар Исога имон келтиришган. Кўпинча уларни Масиҳий яҳудийлар деб аташади, улар АҚШда ҳам, Исроилда ҳам, яҳудий жамияти мавжуд бўлган деярли барча мамлакатларда яшайдилар. Умуман олганда, Исога имон келтирган яҳудийлар яҳудийларнинг урф-одатларига риоя қилишади, яҳудий байрамларини нишонлашади ва ўзларини қатъият билан яҳудий жамияти ҳамда замонавий Исроил давлати билан тенглаштиришади. Масиҳий яҳудийлар ва дунёвий яҳудийлар жамоалари ўртасидаги асосий фарқ шундаки, Масиҳий яҳудийлар Исони Масиҳ деб билишади.
Асрлар давомида яҳудий донишмандлари Исо Ишаё пайғамбар китобининг 53-бобидаги башоратларни бажарувчиси эмаслигини исботлаш учун бир қанча далилларни ишлаб чиқдилар. Уларни чуқур ўрганиш бизнинг вазифамиз эмас, чунки уларнинг кўплари техник, илоҳий ва баъзида у ёки бу ивритча иборалар қандай талқин қилинишига боғлиқ.
Яҳудий халқини чуқур севган мажусий-масиҳий Давид Л.Купер томонидан яратилган ажойиб «талқин қилишнинг олтин қоидаси» бор: «Агар Муқаддас Битикнинг тўғридан-тўғри мантиқий маъноси бўлса, бошқа маъно изламанг». Иврит тили ва Муқаддас Битикларни, шу жумладан, Ишаё пайғамбар китобининг 53-бобини тадқиқ этувчи олим, у Масиҳга оид башорат бўйича бир нечта китобларнинг муаллифи ҳам.
Келинг, Исо яҳудий Масиҳи бўла олмаслигини кўрсатадиган баъзи далилларни кўриб чиқайлик, кейин эса уларга Масиҳга оид нуқтаи назардан қарайлик.
Эътироз
Яҳудийликнинг анъанавий оқимлари фақат битта Масиҳ борлигини ўргатади. Бундан ташқари, ундан камроқ тарқалган тушунча ҳам бор – иккита Масиҳ ҳақида: биринчиси, Гўг ва Магўг билан бўладиган сўнгги урушда ҳалок бўладигани, иккинчиси эса Довуд тахтида ҳукмронлик қиладигани. Аммо устунлик қилувчи таълимот шундан иборатки, Довуднинг ўғли Масиҳ охирзамонда келади ва бир қанча вазифаларни бажаради, яъни:
- ўликларни тирилтиради;
- Исроил душманлари устидан ғалаба қозонади;
- Исроил пойтахти Қуддусда шоҳдек ҳукмронлик қилади;
- урушга чек қўяди ва ер юзини тинчликка тўлдиради.
Бу муҳим далиллар бўлиб, уларга асосан яҳудий жамияти Исо бу вазифаларни бажармагани учун У Масиҳ бўла олмайди, деб ҳисоблайди.
Жавоб
Яҳудий Битикларида сиз Масиҳнинг иккита аксини, иккита сиймосини топишингиз мумкин. Аввало, бу куч ва адолатда ҳукмронлик қилаётган ғолиб Масиҳнинг сиймосидир. Яна бир бошқа сиймоси – бу инсоният гуноҳлари учун жон бераётган мўмин ва камтар Масиҳ. Азобланаётган Масиҳ ғояси яҳудий анъаналарига бегона эмас. Ўтмишдаги ва ҳозирги кундаги кўпчилик яҳудий мутафаккир ва ёзувчилари шундай фикрда.
Гарчи Масиҳнинг вазифаси анъанавий равишда Худо Шоҳлигини тиклаш деб ҳисобланса-да, яҳудийларнинг тафаккурида азоб чекаётган Масиҳ учун ҳам жой бор. Масиҳнинг камтарлик билан келиши ва яҳудий халқининг гуноҳлари учун азоб чекишига ишонишнинг асоси биз таҳлил қилаётган боб – Ишаё пайғамбар китобининг 53-бобидир. Келинг, асл манбаларга мурожаат қилайлик:
Бизнинг гуноҳларимиз учун ўладиган Масиҳ ҳақида айтилган бошқа парчалар ҳам бор, масалан:
Масиҳнинг келиши билан боғлиқ қиладиган танловимиз жуда оддий. Биз Шоҳ бўлиб келадиган битта Масиҳга ишонишимиз мумкин – бу Масиҳнинг азоблари ҳақидаги башоратларни бутунлай рад этадиган анъанавий яҳудий қарашлари. Икки хил Масиҳ борлигига ишонишимиз мумкин: ўлиш учун келадиган ва ҳукмронлик қилиш учун келадиган (Юсуф ўғли Масиҳ ва Довуд ўғли Масиҳ) – анъанавий яҳудийликда бу озчилик томонидан қабул қилинган фикр.
Учинчи нуқтаи назар – бу Масиҳий яҳудийлар ва масиҳийларнинг ягона Масиҳ борлигига ишонишлари ва яҳудийларнинг Муқаддас Битикларидаги башоратлар Унинг икки хил келишига ва Унинг икки хил ролига ишора қилади: инсоният гуноҳлари учун ўлимни қабул қилган Масиҳ, ва Масиҳий шоҳликда Шоҳ сифатида ҳукмронлик қилаётган Масиҳ. Биз Исо Масиҳ биринчи бўлиб мўмин Қул бўлиб келганига – гуноҳларимиз эвазига ўлишга (ва Ишаё пайғамбар башорат қилганидек, ўлимдан кейин тирилиши ва Хушхабар муаллифлари томонидан тасдиқланган) ва яна қайтиб келишига – Шоҳ сифатида ҳукмронлик қилишига ишонамиз.
Замонавий эътирозлар
Бугунги кунда Ишаё пайғамбар китоби 53-бобини талқин қилишга қарши эътирозлар турли-тумандир. Улар ҳайвонларни қурбон қилиш концепциясидан нафратланишни ва гуноҳларимизни кечириш учун Худо Ўғлининг ўлими нимага кераклигини тушунмасликни ҳам ўз ичига олади. Кўриниб турибдики, Ишаё пайғамбар китобининг 53-боби кўпчилик замонавий одамлар, ҳам яҳудийлар, ҳам мажусийлар учун тўсиқдир.
Янада чуқурроқ даражада, Худо муқаддас ва инсоният Унинг меъёрларига жавоб бера олмаслиги ҳақидаги ғоя бизнинг ўзимизга бўлган оптимистик қарашимизга зиддир. Қолаверса, Худо адолатли бўлгани учун гуноҳ ва гуноҳкорларга жазо бергани учун умуман «яхши» Худонинг сиймосига тўғри келмайди.
Бундан ташқари, XXI асрда яшаётган кўпчилигимиз барча ғайритабиий нарсаларга нисбатан нотўғри муносабатдамиз. Биз иррационал, ғайритабиий ёки эскича ва архаик бўлиб кўринадиган ҳар қандай нарсани очиқчасига рад этамиз, кўпчилигимиз Муқаддас Китоб таълимотини ҳудди шундай деб ҳисоблаймиз.
Жавоб
Биз рационалистлар сифатида тарбияланганмиз, лекин рационализм қанчалик асосли эканлигини холисона баҳолаш имконига эга эмасмиз. Одамзоднинг яхши эканлигига йўғрилган инсонпарварлик руҳида тарбияланган кўпчилигимиз бунга жиддий шубҳа қиламиз. Биз дунёга бўлган қарашларимиз қайсидир маънода нотўғри эканлигини ҳис қилаяпмиз, лекин айнан нима эканлигини ва уни қандай тузатиш кераклигини билмаймиз.
Эҳтимол, баъзи бидъатларимизни четга суриб, биз билан гаплашадиган Худонинг мавжудлигига юрак ва онгимизни очиш вақти келгандир. Унда биз тушунишимиз зарур бўлган муҳим бир нарса бор. Эҳтимол, биз фикр юритишга ўргатилган усулдан бир оз орқага чекиниб, ғайритабиий нарсаларни инкор этадиган қарашларимизни қайта кўриб чиқишимиз керакдир. Бизнинг ҳаётий тамойилларимиз ҳақиқатдан ҳам асослими ва айнан шу тўғрими? Келинг, азалдан қалб гўзаллиги, олижаноблиги ва инсонийлик манбаи бўлган маънавият ва эътиқодга янгича назар билан қарашга ҳаракат қилиб кўрамиз.
Эътироз
Иудаизм Ишаё пайғамбар китобининг 53-бобидаги башоратлар мажусий халқларнинг гуноҳларини ўз бўйнига олган Исроил халқининг азоб-уқубатларида ва омон қолишида амалга ошганини ўргатади. Ўрта асрларда Талмуднинг етакчи шарҳловчиси Раши, шунингдек, бошқа донишмандлар бу концепцияни ўрта асрларда, яҳудийлар Исога ишонмаганликлари учун қувилган ва таъқибга учраган пайтда ишлаб чиқдилар. Бу қувғинлар тарихнинг фалокатлари бўлиб, улар Худо бизнинг ҳаётимиз учун мўлжалланган ҳақиқатни акс эттирмайди, лекин улар нима учун бизнинг буюк раввинларимиз Ишаё пайғамбар китобининг 53-бобини шу тарзда талқин этишга қарор қилишганини тушунтириб берадилар.
Жавоб
Гарчи биз бу талқиннинг сабабларини тушунсак ҳам, бу Ишаё пайғамбар китобининг 53-боби матнидаги аниқ таълимотга мутлақо мос келмайди. Ишаёнинг башорати Масиҳ томонидан бажарилиши керак бўлган, аммо Исроил халқига тегишли бўлмаган баъзи сабаблар қуйидагилар:
Ишаё пайғамбар китобининг олдинги бобларида, хусусан 1 ва 5 бобларда айтилганидек, Исроил гуноҳкор халқ бўлган;
Яҳудий халқи ҳеч қачон индамай азоб чекувчи бўлмаганлигини исботловчи кўплаб ажойиб далиллар мавжуд. Холокост Исроилнинг норозилик изтироблари тасвири сифатида ишлатилса ҳам, яҳудийларнинг ўша пайтда ҳам яхши ташкил этилган қаршилик ҳаракати бўлганлигини ва улар фақат «яҳудий масаласининг якуний ечими»нинг даҳшатли ҳақиқатини тушуниб етмагунларича жимгина азоб чекишганини ишончли тарзда исботлаш мумкин;
Шубҳасиз, Исроил ҳеч қачон ўлмаган. Халқимиз асрлар давомида ўзига хос миллий борлигини сақлаб келган. Айтиш мумкинки, Исроил халқи Холокост пайтида маълум маънода «ўлган» ва шунинг учун Ишаё 53:10-12 оятлардаги тирилиш парчаси замонавий Исроил давлатининг қайта туғилишига ишора қилади. Лекин бу нуқтаи назари бўйича баҳслашиш жуда қийин, чунки бу ҳолда бутун парча аллегорик ёки рамзий маънода талқин қилиниши керак, матн тили эса бундай талқинга йўл қўймайди;
Бу контекстдан кўриниб турибди. Ишаё пайғамбарнинг сўзларини одамларнинг азоблари тасвирини кўриш учун жуда киноя билан талқин қилиш керак. Бундан ташқари, раввинлар анъанасида қутқарувчи азоб-уқубатлар мавзуси, айниқса, «Юсуфнинг ўғли Масиҳ» деб номланган шахс билан азобланишнинг анъанавий алоқасига қаратилган;
Менимча, Ишаё пайғамбар китобининг 53-бобини Исроил халқига тегишли башорат сифатида талқин қилишга қарши энг кучли далил ушбу бобнинг 8-оятида топилган. Азоб-уқубатларида “Тириклар юртидан У улоқтирилди, Халқимизнинг гуноҳи туфайли Унга зарба тушди” деб, пайғамбар бу оятда Ўша Зотни тасвирлайди. Иврит тилидан «тириклар юртидан... улоқтирилди» деб таржима қилинган сўзлар ўлимни англатади. Агар сўзма-сўз талқин қилинса, бу матнда аниқ Худонинг халқи, яъни яҳудий халқининг жиноятлари учун ўлган одам ҳақида гапирилган.
Шундай экан, «Қандай қилиб Исроилни Исроил учун қатл қилиш мумкин?» деб сўраш адолатдан бўлар эди. Бунинг имкони йўқ. Исроил таърифга кўра халқ сифатида, Ишаё пайғамбар китобининг 53-бобининг субъекти бўла олмайди.
Ишаё пайғамбар китобининг 53-бобига яҳудийларнинг анъанавий талқини бутун Исроил халқига тегишли башорат сифатида аниқ эмаслигини ишончли тарзда кўрсатиш учун бошқа кўплаб далилларни келтириш мумкин. Бу талқин тарих, маданият ва сиёсат маҳсули бўлиши мумкин, лекин ҳеч қандай ҳолатда матннинг ўзига боғлиқ эмас.
11-БОБ
ИШАЁ ПАЙҒАМБАР КИТОБИНИНГ 53-БОБИ ВА СИЗ
Қул ўлимининг аҳамияти ва унинг оқибатлари
Исонинг ўлимидан ўттиз йил ўтгач, Тарсуслик раввин Павлус Ишаё пайғамбар китобининг 53-бобига шарҳ сифатида қуйидагиларни ёзган:
Павлус бу бобдаги таълимотни шундай тушунди: Қул айбсиз бўлиб, бизнинг гуноҳларимиз учун ўлди.
Қулнинг қурбонлик ўлимининг руҳий параметрларини идрок этиш биз учун жуда қийинлиги тушунарли: кўпчилигимиз шундай тарбияланганмизки, биз лабораторияда кўриб бўлмайдиган ёки тажриба йўли билан исботлаб бўлмайдиган ҳамма нарсага мутлақо шубҳа қиламиз!
Ва бу ерда умумий тасвирнинг бир қисми имонга айланиши керак: нафақат Худога ишониш, балки Муқаддас Китоб ишончли эканлигини, шу жумладан, бу одамнинг ўлими ҳақида нима дейилганини тушуниш учун очиқ бўлиши даркор. Ишонч ва имон – эгизаклардир ва Муқаддас Китобга ва унинг Муаллифига ишониш биз учун осон эмас. Аммо баъзида ҳатто кичик имон чақнаши ҳам одамга кундалик ҳаётдан ўтиб, руҳий идрок этишга имкон беради. Имон билан идрок этилганда руҳий ҳақиқатлар қанчалик ҳаққоний, мантиқий ва аниқ бўлишини билиб ҳайратда қоласиз.
Қулнинг ўлими бугунги ҳаётингизни нима учун ўзгартириши мумкинлигини аниқ тушунтириб бера олмайман, лекин ўз тажрибамдан ва кўпчиликнинг тажрибасидан келиб чиқиб, шуни биламанки, бунинг имкони бор. Буни фақат ўзингиз тушуниб англай оласиз, агар қалбингизни Худога очиб, Ундан қулнинг ўлими ва тирилиши шахсан сиз учун нимани англатишини очиб беришини сўрасангиз бас. Бу кечинма ўта шахсийдир, у мантиқдан ташқарига чиқади ва қалбнинг энг тубига тегади.
Тажриба орқали энг яхши ўрганиладиган тушунчалар мавжуд. Турмуш ўртоғига ёки фарзандига бўлган муҳаббат, қуёш ботишидаги гўзаллик - бизга ҳаётдаги энг катта қувонч келтирадиган ҳамма нарсани жисмонан ўлчаб бўлмайди. Буни фақат ҳис қилиш керак. Худди шундай, Қулнинг ўлими ҳаётингиз учун қанчалик муҳимлигини англаш, агар сиз буни бугун имон билан қабул қилсангиз, ҳаётингиздаги энг гўзал тажриба бўлиши мумкин.
Ишаё пайғамбарнинг матнидан аниқ кўриниб турибдики, Масиҳнинг қурбонлиги ва У бошдан кечирган жазоси биз учун мўлжалланган:
Масиҳ Худонинг назарида бенуқсон эди, лекин бизнинг гуноҳларимиз учун ихтиёрий равишда азоб чекди – шифо топишимиз ва Ота билан муносабатларимизни тиклашимиз учун:
Яхши хабар шундаки, Унинг ўлиши ва тирилиши Худонинг адолатига мос эди. Ишаё пайғамбар китобининг 53-боби Исо Масиҳга ишора қилганини англаб ва гуноҳларимиздан қайтиб, Худо билан тинчлик топишимиз ва Исонинг ўлими орқали Худо тақдим этган авф қувончини ҳис қилишимиз мумкин.
Масиҳ орқали бизга тўкилган Худонинг севгисига қандай муносабатда бўлишимиз керак?
Ишончим комилки, сизда ҳали кўп саволлар бор... Мен Исони Масиҳ сифатида қабул қилишга тайёр бўлган пайтимни эслайман. Менда ҳам саволлар бор эди, лекин юрагимнинг тубида мен бу – ҳақиқат эканлигини аллақачон билардим. Мен учун ҳали ҳам кўп нарса тушунарсиз эди, мен қандай қилиб яҳудий бўлиш билан бирга Исога ишонишимни ҳали ҳам тушунмасдим. Аммо қарор қабул қилишим учун етарли даражада кўп нарса билиб олдим: Исо яҳудий бўлганлиги сабабли, унинг ўзи менга буни тушунишга ёрдам беради! Ва у ҳақиқатан ҳам ёрдам берди!
Исо мен ва бошқа кўплаб масиҳий яҳудийлар учун қилган ишни сиз учун ҳам қила олади. Ва, албатта, сиз яҳудий бўлмасангиз ҳам, Исога ишонишингиз мумкин!
Балки ҳозир сиз учун Масиҳни қабул қилишнинг айни пайтидир?
Сиз қуйидаги ибодатни ўқишингиз мумкин:
Шунингдек, Янги Аҳддаги Муқаддас Битикнинг қуйидаги оятларини кўриб чиқишингиз мумкин:
Агар сиз ушбу оддий ибодатни ўқиган бўлсангиз, Худо сизнинг гуноҳингизни кечирганига ва сиз абадий ҳаёт совғасини олганингизга амин бўлишингиз мумкин – бу ҳаёт ҳозирдан бошланади ва абадий давом этади.
Имонда ўсишингизга ёрдам беришга изн беринг. Агар сиз инглиз тилини яхши билсангиз, 4 ҳафталик Муқаддас Китоб курсимизга ёзилинг (интернет ёки почта орқали). Бу курс бепул ва ундан фойда олишингизга ишончим комил.
Сизни Муқаддас Китобни ўрганишга таклиф қиламиз. Бизнинг веб-сайтимизга ташриф буюринг: www.Isaiah53.cом
Бизга рус тилида ёзишингиз мумкин. Рус тилидаги савол ва хатларни қуйидаги манзилларга юбориш мумкин:
241 East 51-st Street
New York, NY 10022
Телефон: 1-888-2-YESHUA.
Электрон почта: info@isaiah53.com
Beit Sar Shalom
Postfach 450431
12174 Berlin, Germany
Телефон: +49-30-308 38 130
Электрон почта: office@BeitSarShalom.org
РО Boх 4735
Jerusalem 91046
Israel
Телефон: 02-5632005
Электрон манзил: beitsar@gmail.com
beitsarshalom.rus@gmail.com
Саволларингиз ва шарҳларингизни қабул қилишдан жуда хурсанд бўламиз. Илтимос, бизга ёзинг.
12-БОБ
СИЗ ЁЛҒИЗ ЭМАССИЗ!
Дунёда Ишаё пайғамбар китоби 53-бобидаги башоратни Исо амалга оширганига ишонадиган бошқа кўплаб яҳудийлар борлигини билиш сиз учун жуда муҳим бўлса керак. Биз ёлғиз эмаслигимизга ишонч куч ва жасорат беради. Бу ерда Ишаё башорати ҳақиқат ва Исода амалга ошган деган хулосага келган яҳудийларнинг бир нечта ҳикояларини келтирамиз!
Алан Шор
Катта ҳаётга қадам қўяр эканман, мен ўзим таниган барча яҳудийларга ўхшаб қолгандим: Исонинг исми менда мураккаб туйғуларни, асосан, ўнғайсизлик ва хижолат туйғуларини уйғотарди.
Мени ҳар қадамда учрайдиган жамоатлар, хочлар, ҳайкаллар, расмлар ва кўча воизларининг кўплиги чалкаштирар эди. Мен буни тушунолмасдим. Бунга менинг қон-қонимга сингиб кетган масиҳийлик ҳақидаги шубҳали қарашларни қўшинг ва шунда Исони билиш мен учун умуман ёқимли эмаслиги сизни ажаблантирмайди.
Бундан ташқари, Унинг ўлимининг менга қандай алоқаси бор? У хочга михланганми? Хўш, нима бўлибди? Бунинг менга нима алоқаси бор? Бу қайғули, аммо жуда қадимий тарих. Йигирма аср муқаддам юз берган бировнинг ўлими бугун мен учун ниманидир англатиши мумкинми?
Мен ўзимга шу каби саволларни берганимда, менга биринчи марта Ишаё пайғамбар китобининг 53-бобини кўрсатишди. Бу оятлар том маънода менинг ичимга «сакраб» кирди. Халқим тарихига хос бўлган рад этиш, қайғу, хўрлик ва изтироб юкини бошдан кечиришга мажбур бўлган бу ночор жабрдийдадан ҳайратда қолдим. Бу тасвир мен билган ҳамма нарсага қўшилиб кетди ва бу ерда Исо ҳақида гап бораётганлигини аниқ кўра олдим.
Ишаё пайғамбар китобининг 53-боби менга иккита муҳим нарсани тушунишга ёрдам берди. Биринчидан, Қайғу Одамининг изтироблари ҳар биримиз учун алоҳида маънога эга эканлиги – ва нафақат мавҳум, балки жуда аниқ маънода, ўзимизни ва шароитимизни тушунишга ёрдам беради. Исонинг азоблари биз учун ҳақиқийга айланса, бизнинг азобларимизни енгишга ёрдам беради. Буни тушунганимдан сўнг, мен Исони яҳудийларнинг ҳаётига бегона шахс сифатида қабул қила олмасдим. Аксинча, У менга ҳамма вақтлар учун яҳудий тажрибасининг тимсоли – бу дунёда азоб чекишга маҳкум, лекин охир-оқибат – Худо томонидан оқланган бўлиб туюлди.
Исроил Коэн
Ота-онамдан узоқдалигимда, ҳарбий денгиз флотида, мен илгари қила олмаган нарсаларни қилиш имкониятига эга бўлдим – ва менинг “ишларим” ҳар доим ҳам “уйдаги назорат”да эмас эди. Бир куни тушдан кейин каютамда ёлғиз ўтирганимда, ёш денгизчи ёнимга келиб, яҳудийманми йўқми деб сўради. Мен унга шундай эканлигини айтганимда, у мендан яҳудий бўлиш нимани англатишини ўргатишимни сўради (унинг ўзи яҳудий эмаслиги аниқ эди). Мен унга гапира бошладим, лекин у гапимни бўлди:
– Буни менга Муқаддас Китобдан ўргата оласанми?
Менда ивритча Муқаддас Китоб бор эди, лекин қаердан бошлашни билмасдим. Шундан кейин у мендан Ишаё пайғамбар китобининг 53-бобини очишимни сўради.
– Овоз чиқариб ўқи, – деди у.
Аввалига қўлимда нотўғри Муқаддас Китоб бор экан деб ўйладим. Балки бу денгизчи менга ҳазил қилгандир? Бу ҳолат менинг масиҳий дўстларим Исо ҳақида айтганларига жуда ўхшаш эди!
Янги дўстим менга Исонинг яҳудий эканлигини тушунтирди. Бундан ташқари, Янги Аҳд ҳам яҳудийлар томонидан ёзилган ва унда ёзилган ҳаммасида яҳудий Масиҳ ҳақида гап боради. Умримда ҳеч қачон бунчалик саросимага тушмагандим!
Бироқ, уч соат давомида суҳбатимиздан ва Муқаддас Китобни, айниқса, Ишаё пайғамбар китобининг 53-бобини ўқиганимиздан сўнг, мендаги чалкашлик йўқола бошлади. Мен яҳудий Исо Масиҳ томонидан кечиримга муҳтож эканлигимни англадим. Лекин шу билан бирга, мен яҳудий эканлигимни хотирамда сақлашда давом этдим, яҳудийлар эса Исога ишонмайдилар!
Ўзимни шунчалар хароб ҳис қилдимки, кейинги уйқусиз тунни бошқалар мени эшитмаслиги учун бошимга адёл ёпган ҳолда йиғлаб ўтказдим. Аммо қаршилик кўрсатиш учун бошқа кучим қолмади; нима қилишим кераклигини билардим. Худога ибодат қилиб, мен Унга Исонинг ҳақиқатан ҳам яҳудий Масиҳ эканлигига ишонишимни айтдим, ҳаётимда Унинг кутганларига мос келмаган ҳамма нарса учун кечирим сўрадим. Бир неча дақиқадан сўнг мен тинчгина ухлаб қолдим - ва бутунлай янги ҳаёт учун уйғондим.
Паула Михелсон
Укам Рон бар-мицвасига тайёрланаётганда мен 14 ёшда эдим. Бу вақтни яхши эслайман. Албатта, иврит тили дарсларида у ҳафтарани ўқиши керак эди – лекин менимча, у қайсидир лаҳзада ундан зерикиб қолган ва у Муқаддас Китобнинг бошқа китобларини кўриб чиқишга қарор қилганди.
У Ишаё пайғамбар китобида илгари ҳеч қачон эшитмаган бобни топиб, бироз ҳайрон бўлди. Рон 53-бобни ўқий бошлади ва биринчи сўзиданоқ унинг бутун вужудини эгаллаб олди. Қайтиб келгач, ота-онам уйда йўқлигини текшириб кўрди, кейин мени хонасига чақирди. Рон менга Муқаддас Китобни берди ва ўтиришимни сўради, ўзи эса бориб эшикни ёпиб келди. Бу жуда ноодатий эди, чунки бизнинг уйимизда темир қоида бор эди: кундузи болалар хонасининг эшиклари очиқ бўлиши керак, фақат кимдир касал бўлиб қолган ҳоллардан ташқари. У Муқаддас Китобни очди ва мен ўқий бошладим.
Худди кечагидек, биринчи сўзларни аниқ эслайман:
Бобни тўлиқ ўқиб чиққанимдан сўнг, укам гўё қўрқа-писа жавобни айтишимни сўради: “Сизнингча, Ишаё ким ҳақида гапиряпти?”
Ўша пайтда мен жавобни аллақачон билар эдим. Лекин шунга қарамай, ўша пайтда айтган сўзларим жуда хавфли эди: "Ўйлашимча, Исо ҳақида".
Ажабланарлиси шундаки, у ҳам бунга кўнди. «Энди нима қиламиз?» – деб сўради у.
Ота-онамиз бизни уйдан ҳайдаб юборишларидан қўрқиб, буни ҳозирча сир сақлашга қарор қилдик.
Йиллар ўтиб, укам ва мен Иешуа – Исо – ҳақиқатан ҳам Исроилнинг Масиҳи эканлигига амин бўлдик. Мен ўсмирлик чоғимда ҳозир билганларимни аввалроқ билмаганимдан афсусдаман: Масиҳни тан олиш яҳудийлик билан узилишни англатмайди. Аксинча, бу бизга Худо ният қилгандек бўлишимизга имкон беради – Масиҳда бирлашган содиқ яҳудийлар.
Доктор Дан Голдберг
Кўп йиллар олдин оиламиз Лос-Анжелесда, ягона яҳудийлар биз бўлган маҳаллаларнинг бирида яшаган эди. Биз доимо қўшниларимиз орасида алоҳида ажралиб, ҳамманинг кўз ўнгида эдик. Бир куни мактабдан қайтганимда (бу ўрта мактабда эди), менга ғайриоддий илтимос қилишди. Яҳудий бўлмаган қўшни аёл, мендан унинг олдига келишимни илтимос қилди. Мен нима мақсадда эканлигини билмасдим. Унинг олдига келганимда, у: «Ўтир, мен сенга бир нарса ўқиб бермоқчиман», деди. Бу Ишаё пайғамбар китобининг 53-боби бўлиб, мен Муқаддас Китобдан эшитган биринчи парча эди.
Мендан саккиз ёш катта бўлган акам Луи Масиҳга имон келтирди ва ота-онамга имонли бўлганини айтди. Ота-онамнинг бундан жаҳллари чиқди – ўзи шундоқ ҳам яҳудийлар таъқиб қилинаётган Польшани тарк этиб, Америкага келишган. Аммо Луининг имонли бўлгани менга қаттиқ таъсир қилди. Маҳалламиздаги бир аёл менга “Гедеон” жамияти томонидан нашр этилган Муқаддас Китобни совға қилди. Юҳанно баён этган Хушхабар билан танишганимда, акамдан ўрнак олдим. 1948 йилда 18 ёшимда Исога имон келтирдим.
Менга биринчи марта Ишаё пайғамбар китобининг 53-бобини кўрсатган қўшни аёлнинг исмини ҳатто эслай олмайман. Фақат яҳудий пайғамбари ёзган матнда Исо ҳақида гапираётганини қандайдир тарзда Худо менинг миямга муҳрлаб қўйганини эслайман. Бу тушунча мен билан умрбод қолди. Ўша пайтда мен Исо ҳақида жуда оз нарса, фақатгина У бизнинг гуноҳларимиз учун ўлган деб айтишганини билардим. Бу менга ўша куни ўқиб берилган Муқаддас Китоб матнига жуда мос туюлди. Муқаддас Китоб ҳақида кўпроқ билганим сайин, Ишаё пайғамбар китобининг 53-бобидаги матни мен учун янада мазмунлироқ бўлиб борарди. Менга кўп йиллар олдин совға қилишган Гедеон Муқаддас Китобини эса эҳтиёткорлик билан сақлаб келаман.
Жефф Кран
Фаол руҳий изланиш ҳолатида бўлиб, мен яҳудийлик эътиқодим билан жиддий қизиқиб қолдим ва жуда чуқур саволлар бера бошладим. Ота-онам дунёвий одамлар бўлишса-да,
Мен бу матн ким ҳақида эканлигини аниқлашга кўп вақт сарфладим. Оилавий Муқаддас Китобимизни ва ундаги шарҳларни ўқиганимни эслайман. Шарҳларда Ишаё пайғамбар китобининг 53-бобида Исроил ҳақида гапирилаётгани таъкидланарди, лекин мен бу талқинни матнда кўрганим билан бириктира олмадим. У ерда эса, албатта, бутун бир халқ ҳақида эмас, балки алоҳида шахс ҳақида гап бораётган эди. «Бу ерда Исроилнинг ўзи учун эмас, балки биз учун азоб чекаётган кимдир тасвирланган» деб ўйлаганимни эслайман. Шундай қилиб, мен аста-секин Худо бизга Масиҳ орқали кечирим берганини тушунишга ҳаракат қила бошладим. Хаёлимда қутқарилиш ва Масиҳ тушунчалари бирлашди ва бу, ўз навбатида, мени Янги Аҳдни ўрганишга олиб келди.
Асосий саволим қуйидагича эди: Ишаё пайғамбар китобининг 53-боби Исо ҳақида гапиряптими? Янги Аҳднинг биринчи китоби бўлган Матто баён этган Хушхабарни ўқишни бошлаганимда, Яҳудий Битикларидаги у мурожаат қилган барча башоратларни текширишга қарор қилдим. Мен шундай қилган сайин, Исо Худо бизни кечириш учун олдиндан режа қилган қурбонликнинг башоратли таърифига тўлиқ мос келиши янада аниқ бўла бошлади. Мен бу қанчалик муҳимлигини тушундим, чунки мен Левилар китобининг 17-бобида биринчи марта дуч келган қутқарилиш зарурлигини аллақачон билардим. Ишаё пайғамбар китобининг 53-боби Худо Исони нима учун бу дунёга юборганини тушунишим учун калит бўлди.
Лоренс Хирш
Менинг акам Алан ҳар доим ҳақиқат изловчи бўлган. Дам олиш кунларининг бирида у рюкзагида Муқаддас Китоб ва бошқа диний китоблар билан армиядан қайтиб келганида, камида оиламни жиддий хафа қилганди. Мен ўшанда ўн тўрт ёшда эдим, лекин ота-онам уни кутиб олган шовқин-сурон ва кўз ёшлари ҳали ҳамон эсимда.
Бир куни Алан Муқаддас Китобни очиб, Битиклардан қисқача матн ўқиб берайми-йўқми деб мендан сўради. Мен рози бўлдим. У менга айнан қайси парчани ўқиб беришини айтмади ва Ишаё пайғамбар китобининг 53-бобини ўқий бошлади. У гапини тугатгандан сўнг, мен сўрадим: «Лекин буларнинг ҳаммаси Исо ҳақида эди, шундай эмасми? Сиз менга Янги Аҳдни ўқиб берган бўлсангиз керак?»
Акам менга яҳудий пайғамбари Ишаёнинг китобидан бир бобни ўқиб берганини айтганида, ҳайрон бўлиб қолдим. Шунингдек, у менга Ишаё бу сўзларни Исо туғилишидан 700 йил олдин ёзиб кетганини айтиб берди – лекин бу парчада айнан У ҳақида гапирилаётгани менга жуда аниқ туюлди!
Бир муддат бу менга қандай таъсир қилганини кўрсатмадим. Айниқса, учинчи оятдаги сўзлар мени ҳайратда қолдирди:
«
Наҳотки бизлар, яҳудий халқи, Масиҳимизни рад қилдик? Бу қандай содир бўлиши мумкин?
Бу оятлар ва уларнинг ҳаётим учун аҳамиятини тушуниш учун бир неча ой керак бўлди. Мен Исога имон келтириш яҳудий сифатида олган тарбиямга қарши чиқишни англатишини ва оилам ҳамда халқимнинг ғазаби ва рад этилишига дуч келишимни билардим. Бироқ, Ишаё пайғамбар китобининг 53-бобида ўқиганларимнинг ҳақиқатини энди инкор эта олмасдим ва мен ҳам Исони ўзимнинг Масиҳим сифатида қабул қилдим!
ШАХСИЙ ПОСТСКРИПТУМ
Мен анъаналарга содиқ бўлган яҳудий оиласида тарбияланганимни аллақачон биласиз. Биз АҚШдаги замонавий ортодоксал иудаизм ҳаракатини ифодаловчи «Ёш Исроил» синагогасига ташриф буюрардик. Бизнинг оиламиз жуда диндор бўлмагани учун, мен
____________________________
*Иевишот – Оғзаки Қонунни, асосан Талмудни ўрганишга мўлжалланган олий диний таълим муассасаси бўлган олийгоҳнинг номи.
Менинг ҳаёт йўлим кўплаб тенгдошларимнинг йўлидан унчалик фарқ қилмади. Маъно ва завқ излаб коллежни ташлаганимдан сўнг, мен
Ушбу бобни ўқиб чиққанимдан сўнг, мен унинг кучи ва оддийлигига ҳайрон бўлдим. Ажабланарлиси шундаки, мен яҳудий маълумотига эга бўлиб, Танахни ўрганар эканман, бу матнни ҳеч қачон учратмагандим. Жиддий мулоҳаза юритиб, Янги Аҳд билан танишиб, Исога имон келтирдим. У Ишаёнинг туғилишидан 700 йил олдин ёзилган башоратни инкор этиб бўлмас аниқлик билан амалга оширгани менга аён бўлди.
Ҳаётимни бутунлай ўзгартирган қарор 1970 йилнинг ноябрида қабул қилинди. Мен уйга қайтиб, коллежда ўқишни давом эттиришга қарор қилдим. Аммо ота-онамга мен масиҳий яҳудий бўлганимни ва мен ўқишни ният қилган коллеж Муқаддас Китоб коллежи эканлигини қандай айта олардим? Отам ва онам бунга қандай қарашларини, уларнинг муносабати қандай бўлишини тасаввур қила олмасдим ...
1971 йилнинг баҳорида хира кўк рангли комбинезонда автостоп билан уйга кетаётганимни яхши эслайман. Топганларимни ота-онам билан баҳам кўриш мен учун жуда муҳим эди. Уйга кирганимда ота-онам келганимдан жуда хурсанд бўлганини кўриб, кўнглим енгил тортди. Биз столга ўтирдик, бирга овқатландик, суҳбатлашдик ва ниҳоят онам менга савол берди, ота-онам ҳадиксираб жавоб кутаётган эди:
– Қанча вақтга келдинг?
– Бутунлай, – деб жавоб бердим мен.
– Коллежда ўқишни давом эттирасанми? – сўроқда давом этди онам.
(Ўқишни ташлаш яҳудий она учун энг ёмони эди... Деярли!)
– Ҳа, мен ўқишни давом эттирмоқчиман, – деб жавоб бердим ва йўтал аралаш қўшиб қўйдим: – Муқаддас Китоб коллежид".
Онам менга қараб сўради:
– Яна қанақа Муқаддас Китоб коллежи?
– Бу Муқаддас Китоб ўрганиладиган жой, – деб жавоб бердим.
Онам ҳайрон бўлиб менга қаради ва сўради:
– Нега энди дарров Муқаддас Китобни ўрганишга қарор қилиб қолдинг?
Мен ота-онамга Муқаддас Китоб ажойиб китоб эканлигини ва ҳамма уни ўқишга ва ўрганишга ҳаракат қилиши кераклигини айтдим (Бекорга яҳудий мактабида яхши ўқимаганманку!).
Онам ва отам индамай бир-бирларига қараб олишди. Шу пайт мен энди асосий мавзуни четлаб ўтолмаслигимни англадим. Ота-онамга Исога эргашишга қарор қилганимни айтдим.
Отам ҳайратдан зўрға нафас олди, онам эса йиғлаб юборди. Улар бир-бирлари билан баҳслаша бошлашди. Онам мени «етарлича диндор» қилиб тарбияламаганлиги учун отамни, отам эса «ўта диндор» қилганлиги учун онамни айбларди. Иккаласи ҳам бобом ва бувимни эскича ва ортодоксал қарашлари учун айбладилар.
Кейин ота-онам мендан уйларини тарк этишимни илтимос қилишди. Улар эътиқодимга қарши ўз қонунларини мажбуран қабул қилдиришмоқчи бўлишди ва Исо тўғрисида кимга гапира олиш-олмаслигимни айтиб, мени чеклаб қўйишди. Бу мавзуда бобом ва бувим, опа-сингилларим ва қўшниларимиз билан гаплашиш таъқиқланганди. Бундай ечим мен учун номаъқул эканлигини айтиб, уларга эътироз билдирдим. Онам менга хочларни уйга олиб киришни, жамоатга боришни ва Янги Аҳдни ўқишни таъқиқлади. У ҳеч тўхтай олмасди...
Ўша оқшом, яъни мен учун ота уйимдаги охирги кунимда, онамдан мени имонга олиб келган оятни – Исо ваъда қилинган Масиҳ эканлигини кўрсатишга изн сўрадим. У Янги Аҳддан фойдаланмаслигим шарти билан рози бўлди. Биз ўтирдик ва мен унга Ишаё пайғамбар китобининг 53-бобини инглиз тилидаги таржимасини ўқий бошладим. Ич-ичимдан онам Исо ҳақида айтилган гапларни тушуниб, Унинг Масиҳ эканлигига рози бўлишига умид қилардим. У менинг қарорим бизнинг яҳудийларнинг қимматли мероси билан қанчалик чамбарчас боғлиқлигини кўради ва мен унга хиёнат қилмаганимни тушунади, деб умид қилгандим. Ўшанда можаро ҳал қилинади – ҳеч бўлмаганда мен бунга ишонишни хоҳлардим!
Бунинг ўрнига, 8-оятда онам ухлаб қолди. Мен уни уйғотдим ва давом эттираверайми-йўқми, деб сўрадим. У уйқусираб бош ирғади. Ўқишни тугатгач ундан сўрадим:
– Хўш, бу ҳақда қандай фикрдасиз?
– Мен сенга Янги Аҳдни ўқима дегандимку! – деди у.
– Лекин, она, – жавоб бердим мен, – ахир бу бизнинг яҳудий Муқаддас Китобимиз! Ва Ишаё яҳудийларнинг пайғамбаридир!
– Менга бунинг қизиғи йўқ, – деб жавоб берди у, – ва бу ҳақда бошқа ҳеч қачон мен билан гаплашма!
Севимли онамнинг муносабати (Худо унинг руҳини шод қилсин!) кўплаб яҳудийларга хосдир.
Ишаё пайғамбар китобининг 53-боби, менинг фикримча, барча Яҳудий Битикларида Масиҳнинг шахси ва хизмати ҳақидаги энг кучли башоратлардан биридир. Уни ўқиган ҳар бир ўқувчининг ҳаммаси ҳам ушбу матнларнинг Исода амалга ошганини тушуна олади деб ўйламайман. Лекин умид қиламанки, сизнинг ақлингиз ва қалбингиз янгиланишга очиқ бўлади ва сиз ўзингиз ундан хулоса чиқарасиз.
ЯҲУДИЙ ИСО МАСИҲГА ИШОРА ҚИЛУВЧИ
ҚЎШИМЧА БАШОРАТЛАР
1. МАСИҲНИНГ КЕЛИБ ЧИҚИШИ ВА ТУҒИЛИШ ЖОЙИ
Башорат: Михо 5:2 (5:1 иврит тилида)
Амалга ошиши: Матто 2:1
Байтлаҳм - Эфрат (Бейт Лехем - Эфрата) Яҳудо қабиласининг ҳудудида, Қуддусдан саккиз километр жануброқда жойлашган эди (Рут 1:2 га қаранг). Исроилда яна бир Байтлаҳм бор эди, у Носиранинг шимоли-ғарбида жойлашган эди, лекин Ҳукмдорнинг туғилган жойи Байтлаҳм Яҳудо бўлиши керак эди - ва шундай бўлди (Матто 2:1 ва Луқо 2:4-7 га қаранг) ҳам. Яҳудийлар Масиҳнинг Носирадан кела олмаслигини, лекин у Довуд шаҳри Байтлаҳмдан келишини билишарди (Юҳанно 7:42).
Байтлаҳмда туғилган киши Исроилнинг ҳукмдори бўлиши керак эди. Понтий Пилат Исодан у Яҳудийларнинг Подшоҳими деб сўраганида, Исо унга ижобий жавоб берди (Луқо 23:3). Аммо Унинг ердаги шоҳ эканлиги ҳақидаги гапнинг ўзи ҳали Исони Масиҳга айлантирмайди, чунки Масиҳ «азалдан, абадият кунларидан» келиши керак эди. Исо: «Иброҳим пайдо бўлишидан олдин мен бўлдим», деб эълон қилганида, яҳудийлар Унинг абадий эканлигини тасдиқлаганини тушунишди. «Мен бўлдим» деб (масалан, «мен бўлгандим» эмас) У Ўзини «Мен бўлдим» деб атайдиган Исроилнинг Худоси номи билан таништирди.
2. МАСИҲНИНГ ТУҒИЛИШИ, ХИЗМАТИ ВА ҒАЛАБАСИ
Башорат: Ибтидо 3:15
Амалга ошиши: Павлуснинг галатияликларга мактуби 4:4; Матто 27:62-63; Юҳаннонинг 1-МАКТУБИ
Ибтидо (3:15) даги башорат Муқаддас Китобдаги биринчи Масиҳий башоратдир. Худонинг ўзи Момо Ҳавони Худога итоатсизликка муваффақиятли васвасага солган илон (Шайтон)га гапиради. Шайтоннинг мутлақ мағлубиятини башорат қилиб, Худо аёлдан унга қаршилик кўрсата оладиган уруғ (зурриёт) пайдо бўлишини айтади. Галатияликларга 4:4 дан ташқари, Хушхабарларнинг Исонинг туғилиши ҳақидаги ҳикоялари унинг носиралик Юсуфнинг хотини Мириам (Марям)дан туғилганига етарлича далиллар келтиради.
Шайтон билан адоватга келсак, у билан Исо ўртасидаги энг машҳур тўқнашувлар саҳрода, Унинг хизматининг бошида содир бўлган (Луқо 4:1-12). Исо ва Шайтон ўртасидаги қарама-қаршилик охир-оқибат Масиҳнинг ўлимига олиб келди - лекин Ибтидо китобида (3:15) башорат қилинганидек, Масиҳ мағлуб бўлмади, чунки у Ўзи башорат қилганидек, ўликлардан тирилди (Матто 27:63).
Бу башорат (Ибтидо 3:15) Шайтон ва унинг барча ишлари Исо Масиҳ томонидан мутлақ мағлуб бўлиши орқали амалга ошмоқда. Ҳаворий Юҳанно Исо Шайтоннинг ишларини йўқ қилиш ва Худо Ибтидо китобида айтган сўнгги мағлубиятни етказиш учун келганига гувоҳлик беради. Аёл уруғидан чиққан Исонинг илон (Шайтон) устидан қозонган сўнгги ғалабаси Ваҳий китобида кўрсатилган (20:10).
3. МАСИҲ - ИБРОҲИМНИНГ АВЛОДИ
Башорат: Ибтидо 12:1-3
Амалга Ошиши: Матто 1:1
Эски Аҳддан келиб чиқадики, Худо Иброҳимни насл-насабни бошлаш учун танлади, бу охир-оқибатда нафақат Исроил, балки бутун ер юзи учун оқ фотиҳа бўлади. Ишаё (42:1-8) дан биламизки, Худо Ўзининг Қули Масиҳ орқали ер юзидаги халқларга оқ фотиҳа беради. Шунинг учун Исроилнинг Масиҳи ролига номзод Иброҳимнинг насабидан бўлиши керак, унинг хизмати эса нафақат Исроил халқига, балки мажусийларга ҳам тегишли бўлиши керак.
Матто Исонинг насабномасида У Иброҳимнинг авлоди эканлигини аниқ кўрсатади. Ердаги ҳаёти давомида Исо нафақат яҳудий халқига, балки мажусийларга ҳам (масалан, канъонлик аёл (Матто 15:21-28), Рим юзбошиси (Матто 8:5-13)) хизмат қилган. У 72 шогирдини хушхабарни ваъз қилиш учун юборди - кўпчилик бу рақам Ибтидо китобининг 10-бобидаги халқларнинг рўйхатига тўғри келади, деб ҳисоблашади. Ниҳоят, Исо Тарслик Шоулни (Рим жамиятида Павлус номи билан машҳур) ҳаворийликка чақирганда, унга берган аниқ топшириғи қуйидагича бўлган: «... Менинг исмимни турли халқлар, подшоҳлар ва Исроил ўғиллари олдида улуғлаш учун» (Ҳаворийлар 9:15).
4. МАСИҲ - ЯҲУДО ҚАБИЛАСИДАН
Башорат: ИБТИДО 49:10
“Яҳудонинг қўлидан кетмас салтанат ҳассаси,
Унинг наслида қолар салтанат тамғаси,
Халқлар унга ўлпон келтирарлар,
Унга итоат этиб таъзим қиларлар.”
Амалга ошиши: ЛУҚО 3:33
Иброҳимга берилган биринчи башоратдан бошлаб, ваъда чизиғи Исҳоқ орқали, кейин эса унинг ўғли Ёқуб орқали ўтади. Ўлим тўшагида Ёқуб ўн икки ўғлига башорат қилиб, келгуси кунларда улар билан нима бўлишини айтиб беради (Ибтидо 49:1). Ёқуб Яҳудонинг авлодлари абадий шоҳлик ўтадиганлар бўлишини башорат қилган. Шунинг учун, Масиҳ Яҳудонинг авлоди бўлиши керак - бу ҳақиқатан ҳам Янги Аҳдда тасдиқлаганидек (Матто 1:2-3; Луқо 3:33), шундай бўлган.
Қизиғи шундаки, Ҳизқиё пайғамбар орқали Худо Яҳудий шоҳлигининг сўнгги шоҳи Зидқиёга шоҳлик тожини ечишни буюради, токи ўз вақтида салтанат тикланиб, у ҳақли бўлган Зотга берилиши мумкин бўлсин: бу ерда аниқ кутилаётган Масиҳ ҳақида гап бормоқда (Ҳизқиё 21: 25-27).
5. МАСИҲ ДОВУД ХОНАДОНИДАН БЎЛАДИ
Башорат: 2 Шоҳлар 7:12-13
Амалга ошиши: Луқо 3:31
Шоҳ Довудга қаратилган бу башорат Масиҳий наслни унинг авлодларидан бирига олиб боради. Бу қисман Довуднинг ўғли шоҳ Сулаймонга ишора қилади, лекин айни пайтда чуқурроқ Масиҳий маънога ҳам эга. Масиҳ Яҳудо қабиласидан ва Довуд хонадонидан бўлиши керак. Шоҳ Довуд хонадонидан келаётган бу узлуксиз сулола, шунингдек, Исонинг сулолавий қасамёдларини бажариши ҳам бутун Муқаддас Китобда энг кўп тасдиқланган Масиҳий ваъдалардан биридир (Қаранг: Псалтирь 88:31-39; Ишаё 9:1-7; Матто 1: 1; Луқо 1:31-33, 69; Ҳаворийлар 2:30; 13:23; Римликларга 1:2-3; 2 Тимўтийга 2:8; Ваҳий 3:7; 22:16).
6. МАСИҲ БОКИРА ҚИЗДАН ТУҒИЛАДИ
Башорат: Ишаё 7:14
«Энди Раббийнинг Ўзи сизларга нишона беради: ана, қиз ҳомиладор, у ўғил туғади ва Унинг исмини Иммануил қўяди».
Амалга ошиши: Матто 1:18, 22-23
Бу парчани, контекстда синчиклаб ўрганиш керак, у Масиҳнинг бокирадан туғилиши ҳақидаги тўғридан-тўғри башоратдир (Луқо 1:26-27). Ивритча Муқаддас Китоб таржимонлари
Муқаддас Китобда одамларнинг исмлари уларнинг моҳиятини тасвирлайди. Боланинг исми Иммануэл (Иммануил), яъни «Худо биз билан» деган маънони англатади, башоратда айтилган бола бизнинг орамизда яшайдиган Худонинг Ўзи бўлишини кўрсатади.
7. МАСИҲ - ТАНДАГИ ХУДО
Башорат: Ишаё 9:6-7(ивритча 9:5-6)
Амалга ошиши: Матто, 1:1; Юҳанно 1:14
Ишаёнинг 9-бобида Масиҳга берилган жуда муҳим исмлар Унинг илоҳий табиатига ишора қилади. Гарчи анъанавий яҳудийлик Масиҳнинг Худо бўлишини ўргатмаса ҳам, бу фикр Яҳудий Битикларида аниқ ифодаланган. Масиҳга берилган ва Ишаёнинг 9-бобида тилга олинган тўртта исм бу абадий Ҳукмдор Худонинг Ўзи деган хулосага олиб келади. Маълумки, Ивритча Муқаддас Китоб таржималарининг кўп версияларида бу исмларнинг маъноси кўзга ташланмаслиги учун транслитерацияда берилган (ивритча ҳарфлар инглиз ёки рус ҳарфлари билан алмаштирилган!
Ҳамда агар Ишаёнинг Масиҳ - қудратли Худо ва абадиятнинг Отаси ҳақидаги кўрсатмалари Исонинг Худо эканлигини кўрсатиш учун етарли бўлмаса, у ҳолда ҳаворий Юҳанно ҳам У Исо жисмга эга бўлиб бизнинг орамизда яшаган Худо эканлигини айтади. Исо Иброҳим ва Довуднинг авлоди эканлигини (Ишаё 11:1-5 даги башоратли сўзларга асосланиб) қабул қилганимиздан сўнг, Ажойиб, маслаҳатчи ва Дунё Шоҳи - Исо эканлигини тушуниш қийин эмас. Унда айтилишича, «Иессайнинг илдизидан чиққан новда» (Иессай шоҳ Довуднинг отаси эди) донолик ва ақл руҳига, маслаҳат ва куч руҳига, ихтиёр ва тақво, ҳукмронлик, куч ва адолат руҳига эга бўлади. Исодан бошқа яна ким бу новда бўлиши мумкин?
8. МАСИҲ МУСОГА ЎХШАГАН ПАЙҒАМБАР БЎЛАДИ
Башорат: Қонунлар 18:15
Амалга ошиши: Юҳанно 6:14
Қонунлар матнидан (18:15-22) кўриниб турибдики, Мусо бир пайғамбарни эмас, балки уларнинг бутун галасини назарда тутган, аммо энг яхшиси Масиҳ - Исроил пайғамбари бўлади. Саҳнада Масиҳдан олдин ўтган Яҳё чўмдирувчи (Исо бин Нун) пайдо бўлганида, Исроил келаётган пайғамбарни интиқлик билан кутаётган эди. Яҳудий йўлбошчилари Яҳё чўмдирувчидан У ўша пайғамбарми ёки йўқлигини сўрашган ва у қисқача «Йўқ», - деб жавоб берган: (Юҳанно 1:21-25). Филип Исога эргашганида, Уни Мусо таърифлаган Зот деб билди (Юҳанно 1:44-45). Исонинг ўзи Мусо ёзган ягона шахс эканлигини қайта-қайта тасдиқлаган (Юҳанно 5:46), бошқалар ҳам буни тасдиқлаган (Юҳанно 6:14; 7:40). Исо осмонга кўтарилгандан сўнг, Бутрус ва кейин Стефан яҳудий раҳбарларига Исо Мусо томонидан кўрсатган пайғамбар Масиҳнинг ўзи эканлигини эълон қилди (Ҳаворийлар 3:22-26; 7:37). Шуниси қизиқки, ушбу матнларнинг барчасида ушбу баёнотларга ёки уларни рад этишга бирорта ҳам эътироз йўқ.
9. МАСИҲНИНГ КАМТАРЛИГИ
Башорат: Закариё 9:9
Яҳудий халқига ҳукмронлик қилиш ва барча одамларга тинчлик олиб келиш учун осмондан тушадиган зафарли, шоҳ Масиҳни кутиш ўргатилган. Масиҳ ҳақидаги башоратларда аслида нима дейилгани кўпинча ўргатилмайди: У аввал камтарлик билан, эшак миниб, Ўз вазифасини бажариш ва бизни Худо билан яраштириш учун келади (Матто 21:5-10). Масиҳ орқали одамларнинг қалблари Худо билан тинчлик топмагунча, сайёрада тинчлик ҳукмронлик қила олмайди.
Закариё пайғамбарнинг ёзганларига кўра, Қуддусга кирган киши «сенинг Шоҳинг», яъни Исроилнинг Шоҳи бўлади. Фақат бир киши Исроил шоҳи бўлиши мумкин - Довуднинг авлодидан бўлган Исо. Дастлаб, У жангчи сифатида эмас (қайси ролда қайтиб келади; Ваҳий 19:11-16 га қаранг), балки мулойим ва камтарлик билан адолат ва нажот (нажот) келтирувчи сифатида келган. Исроилда ҳеч ким Закариёнинг башоратларини (9:9) Исо бажо келтиргандек бажармади. Унинг солиҳлиги Унга эргашган ва Унинг таълимотларига қулоқ солган оломонни ўзига тортди. Унинг мулойимлиги ва камтарлиги туфайли ҳатто болалар ҳам Унинг ҳузурида ўзларини эркин ҳис қилишарди. Камтарлик билан Қуддусга эшакда кириб келаётган Масиҳнинг сиймоси, унинг азоб чекаётган (хочга михланган) Қул ҳақидаги башоратли сурати билан бирга, Исо Масиҳ ҳаётининг умумий тасвирини яратади.
10. МАСИҲНИНГ ХОЧГА ТОРТИЛИШИ
Башорат: Забур 21
Амалга ошиши: Матто 27; Марк 15; Луқо 23; Юҳанно 19
Забур 21дан келиб чиқадики, Масиҳ дунёнинг гуноҳлари учун ўлиш учун биринчи бўлиб келиши керак эди. Хочдаги ўлимнинг бу башоратли сурати, хочга михланиш ўлим жазосининг бир турига айланишидан анча олдин қайта яратилган. Исо туғилишидан деярли минг йил олдин ёзилган Забур ва Хушхабар гувоҳликлари ўртасида ғайритабиий ўхшашликлар бор ва уни инсон нуқтаи назаридан тушунтириб бўлмайди.
Ажойиб параллелларни кўриш учун Забур 21даги хочга михланишнинг башоратли тасвири ва Янги Аҳднинг Хушхабарларида Исонинг ўлимининг батафсил тасвири ўртасидаги ажойиб ўхшашликларни кўриш учун қуйидаги жиҳатларни солиштиринг: Унинг ўлими Худога фарёди (Забур 21:1 - Матто 27:46); масхара ва камситишларга чидаши (Забур 21:7-9 - Матто 27:39-43); Унинг танасининг жисмоний ҳолати (Забур 21:15 ни хочга михланган одамнинг ҳолати тасвири билан солиштиринг); Унинг хочдаги ташналиги (Забур 21:16 - Юҳанно 19:28); тешилган қўллар ва оёқлар (Забур 21:17 ни Унинг қўлларини тешган мих жароҳатлари тасвири билан солиштиринг - Юҳанно 20:25-27); Унинг кийимлари учун қуръа ташлаш (Забур 21:19 - Юҳанно 19:23-24).
Кўп жиҳатдан Масиҳнинг прототипи бўлган Довуд, шунингдек, Унинг ёвузлар қўлидаги ўлим азобини башорат қилган. Забур 21, Довуд ёзган, қайғу ва азоб чекаётган Исо хочга михланган шахс эканлигини аниқ кўрсатиб турибди.
11. АЗОБЛАНАЁТГАН ҚУЛ
Башорат: Ишаё пайғамбарнинг китоби 53-боб
Амалга ошиши: Юҳанно 1:1; Матто 8:16-17; 26:62-63; 27:12-14, 38, 57-60; Марк 15:27-28; Луқо 23:33; Римликларга мактуб 4:25; Коринфликларга 1-мактуб 15:3
Айтиш мумкинки, Ишаёнинг башорати барча Масиҳий башоратларнинг энг кучлиси ҳисобланади. Аслида, у Ишаё пайғамбар китобининг 52-бобидаги 13-оятдан бошланади. Яҳудий халқининг гуноҳлари учун бегуноҳ қурбонлик сифатида ўладиган Масиҳнинг руҳонийлик хизмати. Бу башорат, Масиҳнинг ўлими ҳақидаги Хушхабар гувоҳликларида ёзилган кўплаб тафсилотларигача амалга ошди. «У қўй каби сўйишга олиб борилди» - У бошқалар учун ўлимни қабул қилган гуноҳсиз азоб чекувчи.
Юқорида айтиб ўтилганидек, замонавий яҳудий анъаналари бу башорат Исроил халқига тегишли эканлигини ўргатади, аммо Ишаё пайғамбарнинг матни бу талқинга мос келмайди. 5 ва 8-оятларга эътибор беринг, бу ерда Қул «бизнинг гуноҳларимиз учун» ва «халқимнинг гуноҳлари учун» азоб чекиши ҳақида ёзилган. Кимдир Исроилнинг гуноҳлари учун азоб чекмоқда. Исроил учун азоб чекаётган киши таърифига кўра Исроил бўла олмайди. Бу фақат Масиҳ бўлиши мумкин. Илк раввин ёзувчилари ҳам бу башоратни Масиҳ билан боғлайдилар.
12. ИСРОИЛ ҒАМ ЧЕКАДИ
Башорат: Закариё 12:10
Амалга ошиши: Ҳали амалга ошмаган
Келажакда, Исонинг Иккинчи Келиши арафасида, яҳудий халқи Унинг «яраланган» эканлигини тан олади ва мотам тутади. Ҳеч ким - яҳудий ёки мажусий - Масиҳнинг ўлими учун жавобгар бўлолмайди. Исо вафот этди, чунки бу Унинг Отасининг режаси эди. Охирзамонда, барча одамлар бизни қутқариш учун Худо томонидан ягона Исо юборилганлигини аниқ кўрадилар.
БАЪЗИ ҚЎШИМЧА БАШОРАТЛАР
ТАВСИЯ ЭТИЛАДИГАН АДАБИЁТЛАР
Fruchtenbaum, Dr. Arnold G. Jesus Was A Jew. First Edition. Tustin, CA: Ariel Ministries, 2010.
Kaiser, Dr. Walter C. Messiah in the Old Testament. Grand Rapids, Ml: Zondervan, 1995.
Pyle, Douglas. What the Rabbonim Say about Moshiach. New York, NY: CPM Productions, 2008.
Schlamm, Dr. J. Vera. Pursued, Glendale CA: Regal Books, 1972.
Telchin, Stan. Betrayed! Lincoln,VA: Chosen Books, 1981.
Бу китобларнинг баъзилари рус тилида ҳам нашр этилган:
Пайл Дуглас, Раввинлар Масиҳ ҳақида нималар дейишади: Ингл. тилидан таржима [нашрда]
Тэлчин Стен, Ҳақиқатни топиш. Минск, 1997.
Фрухтенбаум Арнольд, Исо яҳудий эди: Ингл. тилидан таржима. СПб., 1998.
ИЗОҲЛАР
1. Яҳудий донишмандларининг фикрига кўра, ҳафтара Тавротнинг ўша ҳафтада ўқилган бобларига тўғри келарди. Кесишиш нуқталари мавзувий, лексик бўлиши ёки айнан шу матнни ўқиш билан боғлиқ бирор яҳудий анъанасидан келиб чиққан бўлиши мумкин.
Ҳафтара Битиклар ёки Пайғамбарлар китобларининг бутун матнини қамраб олмаганлиги боис, Ишаё пайғамбар китобининг 53-боби ҳафталик ўқишлардан атайлаб истисно қилинганлигини ишонч билан тасдиқлаш мумкин эмас. Шунга қарамай, бир ҳафта Ишаё 52:12ни ўқиш билан якунланиши, кейинги ҳафта эса 54-бобни ўқиш билан давом этиши далили анча ғалати туюлади. Агар биз Ишаё пайғамбар китобининг 53-бобини Исонинг шахсида амалга ошган Масиҳ башорати деб қабул қилсак, бу бобни мустасно қилиш учун мотив аён бўлади. Бу икки ҳафталик давр учун ҳафтара қуйидаги кўринишда:
2. Эрамизнинг биринчи асрида Фаластинда, Эски Аҳд иудаизмининг масиҳийлик ҳаракати контекстида пайдо бўлди. Номи юнонча Исо сўзининг транлитерациясидан олинган бўлиб, иврит тилига Машиах (Масиҳ) деб таржима қилинади.
3. Марк Твен. Яҳудийлар ҳақида II Харпер: Журнал. Март, 1899.
4. Дунёни тузатиш.
5. Америкалик тадбиркор, NASDAQ фонд биржаси директорлар кенгашининг собиқ раиси. 1960 йилда Уолл-стритда «Bernard L. Madoff Investment Securities НС» фирмасига асос солди ва эҳтимол тарихдаги энг катта молиявий пирамида яратганликда айбланган, 2008 йил 11 декабргача шу фирмани бошқарди. Банклар, фондлар, компаниялар ва жисмоний шахслар унинг фирибгарликлари қурбони бўлди. 2009 йил 29 июнда найранглари учун Нью-Йорк суди томонидан 150 йил қамоққа ҳукм қилинди.
6.
7.
8. Чиқиш 28: 13-30 Олий Руҳонийнинг либоси тасвирланган: ефод ва Урим ҳамда Туммим қўйилган кўкракпеч. Бу кўкракпеч "ҳукм кўкрак нишони" (Иошен ҳа-мишпат) деб аталади; у тўртбурчак, икки қатлам бўлиши керак; ўн иккита тош кўкрак нишони ичида эмас, ташқарисида жойлашган бўлиши зарур. Левилар 8:7-8 да биз Чиқиш 29:1-37 даги амрларга мувофиқ Мусо Ҳорун ва унинг ўғилларини руҳоний қилиб тайинлаганини ўқиймиз. У (Мусо)
9. Амазиёнинг ўғли Уззиё, шунингдек, Азария номи билан ҳам танилган (қаранг: 4 Шоҳлар 15: 1,13,30). У Яҳудо шоҳи бўлган ва ҳукмронлигини 16 ёшида, Исроил шоҳи Жеробом ҳукмронлигининг 27-йилида бошлаган. Шоҳлар китобида унинг ҳукмронлиги 52 йил (милоддан аввалги 788-737) давом этганлиги ва у одил бўлганлиги ва отаси Амазия сингари Раббийнинг кўзига ёқадиган нарсани қилгани, гарчи у баландликни бекор қилмаган ва одамларга у ерда қурбонлик қилиш ва тутатқи тутатишга рухсат берган бўлсада.
10. Омиз ўғли Ишаёнинг Яҳудо ҳамда Қуддусга оид башорати. Бу даврларда Яҳудода Уззиё, Йўтом, Охоз ва Ҳизқиё каби шоҳлар ҳукмронлик қиларди
11.
12. Ишаё 42:1-4 [9], 49:1-6 [13], 50:4-9 [11], 61:1-3.
13. Доктор Кайзер Бостондаги Брандейс университетида машҳур олим Сайркс Гордон раҳбарлиги остида таълим олди. Кайзернинг фикрига кўра, Қул бу - шахс эканлигининг исботини биз Ишаё пайғамбар китоби 49:5-6да топамиз, у ерда Қул Худо томонидан “Ёқуб наслини тиклаш ва Исроилдан қолганларини қайтариш” учун ишлатилади. Доктор Кайзер ёзади: «Қулнинг бундай хизмати Исроил халқига ҳавола бўлиши мумкин эмас, чунки, чунки у ҳолда улар ўзларига ваъда қилинган нажотни олиш ўрнига, ўзлари ҳаракат қилишлари зарур». Кайзер давом этади: «Қул шахс бўлиши шартлигининг иккинчи далили Ишаё пайғамбар китоби 42:6 да бўлиб, у ерда Раббий Қулни ҳам даъват этади, ҳам “халқ учун насиҳат” қилиб қўяди. Агар Қул - Исроилга ваъда қилинган насиҳат бўлса, демак, Исроил билан айнан бир бўлиши ва айни пайтда Исроилга хизмат қилиши мумкин эмас».
Учинчи далил Ишаё Китоби 53:8 да жойлашган, унда Қул Исроил ҳаққи-ҳурмати учун “тириклар еридан зўрлик билан ажратиб олинган”. Қандай қилиб Исроил Исроилдан ажратиб олиниши мумкин? Бу ерда Қулни Исроил халқи билан айнанлаштириш қанчалик маъносиз эканлиги мутлақо аён. Бу шахс ва айнан Масиҳ Шахсидир, чунки Қул Исроил халқи ҳаққи-ҳурмати учун ўлади.
Тўртинчи далил Пайғамбар Закариё Китоби 3:8ни, эрамиздан аввалги 518 йилда ёзилган матннинг талқинини ўз ичига олади. Кайзернинг фикрига кўра, бу оят Менинг Қулим сўзини бошқа, Масиҳий унвон - Новда билан боғлайди. Кайзер далиллар келтиришда давом этади: «Токи ивритча Цемах, Новда сўзи Ишаё 4:2, Еремиё 23:5-6 ва Закариё 6:12-13 китобларида келадиган Қул билан айнанлаштирилаётган бўлса (шундай бўлиши ҳам керак), у ҳолда Қул номи Масиҳга ҳам тааллуқли бўлиши зарур».
Кайзернинг Исроилни Қул билан айнанлаштириб бўлмайди, деган фикр фойдасига бешинчи далили шундан иборатки, "Ишаё 52:13-53:12 даги Қулнинг таърифи Ишаё пайғамбарнинг Исроил халқига ёки бу сайёрадаги бошқа одамларга берган тавсифига тўғри келмайди". Бу шу китобда кейинроқ батафсил тушунтирилган.
Кайзернинг сўзларига кўра, " олтинчи далил оят деб аталадиган камида тўртта жойга ишора қилади, унда Қул ўзи хизмат қилаётган Исроилнинг тавба қилган қолдиқларидан аниқ фарқ қилади. Шундай қилиб, Қул Ўзи синдирмайдиган ёки ўчирмайдиган муҳтож исроилликлардан фарқ қилади (Ишаё 42:3). Худди шу нарсани 42:6 ва 49:8 оятлари ҳақида ҳам айтиш мумкин, уларда юқорида айтиб ўтилганидек, хизматкорга "халқ учун даъват" (Исроил) бўлиши ваъда қилинган.
14. Раббийнинг хизматкори сўзлари (ивритча Евед Адонай) Мусога нисбатан 17 марта, Ёшуага нисбатан икки марта ва Довудга нисбатан икки марта ишлатилган (17 ва 35-Забурларнинг кириш қисмида). Ушбу атаманинг охирги ишлатилиши Исроил халқига тегишли бўлиб, Ишаё 42:19 да топилган. Мусо Иброҳим, Исҳоқ ва Ёқубни "Сенинг [Худонинг] хизматкорларинг" деб атайди (Чиқиш 32:13; Қонунлар 9:27; шунингдек, қаранг: Ибтидо 26: 24; Забур 104: 6,42).
15. Қул чекланган мажбурий хизмат муддатини (олти йил) бажариши керак эди, лекин кейин У Хўжайинига бўлган муҳаббат ва садоқат туфайли қолиши ва хизмат қилишни давом эттириши мумкин эди (Чиқиш 21:2). Хўжайин қулларига ғамхўрлик қилиши ва уларга ҳурмат билан муносабатда бўлиши керак эди (Чиқиш 21:26-27). Қул ўзини хўжайини билан тўлиқ айнанлаштирди; хўжайиннинг иши Қул ҳаётининг қисмати ва мақсади (эвед) бўлди.
16. Бойлиги 47 млрд долларга баҳоланган, ўз бойлигининг 75 фоизини хайрия фондларига берган америкалик миллиардер.
17. Судандаги марказий ҳукумат, "Жанжавид" норасмий ҳукуматпараст араб қуролли гуруҳлари ва маҳаллий негроид аҳолининг исёнчи гуруҳлари ўртасида қуролли қарама-қаршиликка айланиб кетган миллатлараро можаро.
18. Чуқурроқ муҳокама қилиш учун қаранг: Брюс Ф. Ф. Янги Аҳд ҳужжатлари: улар ишончлими? Иллинойс, InterVarsity, 1983.
19. Қаранг Матто 14:15-21; Марк 32-44; Луқо 9:10-17; Юнус 6:1-13.
20. Қаранг: http://www.leaderu.coni/orgs/probe/docs/bib-docu.html
ШАЛОМ!
«Society for Distribution for Hebrew Scriptures» (SDHS, «Яҳудий Битикларини тарқатиш жамияти») Сизга Янги Аҳдга (Брит ИаХадаша ВЕТХИЙ ЗАВЕТ (ТАНАХ) бепул буюртма беришни таклиф қилади
SDHS Муқаддас Битиклар (Янги Аҳд - Брит ХаХадаша ва Эски Аҳд -Танах) ва “Масиҳий башоратлар” рисоласини ҳар бир яҳудий уйига БЕПУЛ беришни истайди, чунки Муқаддас Битиклар дунёга яҳудийлар орқали ниъом этилган!
www.sdhs.co.uk; эл.манзил offls@sdhs.co.uk яҳудийларга Брит ХаХадаша ва Танахни ўнта турли тилда, иврит ёндош матни билан бирга ҳадя қилади. Бу ерда 17 тилдаги 37 та Муқаддас Битиклар ёзилган компакт дискни буюртма қилиш мумкин.
Яҳудийлар www.comfort-israel.com сайтидан ўқиш учун 17 та тилдаги Муқаддас Битикларни юклаб олишлари мумкин (жумладан рус, украин, идиш тилларида).
Бош идора манзили:
THE SOCIETY FOR DISTRIBUTING HEBREW SCRIPTURES, Joseph House 1 Bury Mead Road, Hltchin, Herts., SG51RT, ENGLAND.
www.lightforlsrael.org ва www.sdhs.co.uk сайтлари саҳифаларида SDHS (Аҳдлар, Битиклар, рисола) босма материалларининг каталоги ва буюртма бланкасига ҳавола кўрсатилган. 1940 йилда яҳудийлар томонидан тузилган SDHS ташкилоти дунёнинг турли мамлакатларига китоблар ва рисолаларни бепул жўнатади.
Шунингдек, Украинада, Киевда координаторга sdariy@gmail.com электрон почтаси, +380503113822 телефони орқали мурожаат қилиш мумкин.
www.llfeinYeshua.com; www.israelendebijbel.com.
Буюртмани рус ёки инглиз тилида жўнатиш мумкин.
Масиҳ башорати ва Худонинг Исроилга, Қуддусга ва яҳудий халқига берган ваъдалари бажарилишини ўз ичига олган “Сион устида қанотлар” рисоласи! Рисолани www.wmpress.org сайтида ўқиб чиқиш ёки бепул юклаб олиш мумкин.
Рус тилида сўзлашувчи яҳудийлар учун радиодастурлар:
www.netivyah.org ва www.mashiah.info
Рус тилида сўзлашувчи яҳудийлар учун интернет:
Исо фильмини кўриш www.jesusfilm.org
“Масиҳга оид башоратларнинг бажарилиши”ни интернетда инглизча онлайн ўқиш www.whoisjesus-reaily.com, www.messlanlcbible.com
Муқаддас Китобнинг 648 тилдаги таржимаси қуйидаги манзил бўйича http://www.faithcomesbyhearing.com
Янги Аҳдни иврит тилида ўқиш ва юклаб олиш www.yeshua4u.co.il
Муқаддас Китоб турли тилларда
www.bible.com, www.Bibles.net, http://biblegateway.com, www.goshen.net
Иврит тилида сўзлашувчи яҳудийлар учун www.israelchai.tv
Исо ҳақида иврит тилидаги вебсайтлар
http://yeshua.co.il, www.xrabbi.co.il, www.IGOD.co.il
Агар сиз Россияда яшаётган бўлсангиз ва суҳбатлашиш ва кўпроқ билишни истасангиз, қуйидаги манзил бўйича мурожаат қилишингиз мумкин:
Россия, Москва
“Бейт Сар Шалом” Масиҳийлик Маданий-маърифий маркази
телефон: +79161527091
beltsarshalom.rus@gmail.com
УКРАИНАДАГИ МАНЗИЛЛАР
“Масиҳ Нури” Яҳудий Масиҳийлар жамоаси
Одесса ш, Ришельевская к, 9А
Хизмат ҳар шанба соат 11.00да бўлиб ўтади
бизнинг сайтимиз: www.orhamashiah.org
“Янги Қуддус” Яҳудий Масиҳийлар жамоаси
Одесса ш, Академик Глушко к, 29, ауд. 510
Хизмат ҳар шанба соат 17.00да бўлиб ўтади
«Бейт Симха» Яҳудий Масиҳийлар жамоаси
Хмельницкий ш, Свобода к, 36, ИТТМ, мажлислар зали
Хизмат ҳар шанба соат 15.00да бўлиб ўтади
тел.(0382)707—968
«Бэт-Эль» Яҳудий Масиҳийлар жамоаси
Ильичевск ш, Транспортная к, 3, ҚБ-430, мажлислар зали
Хизмат ҳар шанба соат 16.00да бўлиб ўтади
тел. (04868)2-56-90
Эҳтимол манбаларга мурожаат қилиш ва Яратувчи билан ўзаро муносабатларни қайта кўриб чиқиш вақти келгандир? “Ишаё 53. Шарҳлар” сизга саволлар ва жавоблар бўйлаб сайр қилишингизга ёрдам беради ва Танах китобидан бутун ҳаётингизни ўзгартириб юбориши мумкин бўлган бобни янгитдан кашф этишингизга ёрдам беради.
“Ишаё 53. Шарҳлар” амалда Худо билан қандай алоқа ўрнатишни тушунтириб, Танах сюжетини тушунарли ва оддий тилда тақдим этади. Бу китоб кўз ўнгимизда Яратувчи билан шахсан алоқаларнинг чексиз имкониятини очувчи ҳайратланарли калитини намоён қилади.
“Ишаё 53. Шарҳлар” китоби жуда тушунарли ва дўстона тилда ёзилган! Бу китоб Танахни ўқишга ҳар қачонгидан кўра янгича муносабатда бўлишда менга ёрдам берди.
Мен Худо излаётган эдим ва дўстим менга Яҳудий Битикларидаги Ишаё пайғамбар китобининг 53-бобини ўқиб чиқишни маслаҳат берди. Бу бобда тасвирланган Худонинг Қули менинг диққатимни ўзига шунчалик жалб қилдики, буни ҳатто тасаввур ҳам қила олмагандим!
Мен Яҳудий Битикларидаги Ишаё пайғамбар китобининг 53-бобини ўқиб чиқдим ва бу боб менинг ҳаётимни мангу ўзгартириб юборди! Ниҳоят, Худо билан шахсан алоқалар мен учун қандай аҳамиятга эга эканлигини тушундим. Бу боб менга умид бахш этди!
Notes
[
←1
]