ЭМЕРСОН ЭГГЕРИХ СЕВГИ ВА ҲУРМАТ Аёлнинг қондирилиши керак бўлган биттагина эҳтиёжи мавжуд – у ҳам бўлса, суюкли бўлиш. Ана шу эҳтиёж қондирилса, аёл ўзини бахтли ҳис қилади. Эркакда ҳам битта эҳтиёж бор – у ўзини ҳурмат қилишларини истайди. Ана шу эҳтиёжи қондирилса, эркак ўзини бахтли ҳис этади. Ҳар иккала эҳтиёж (севги ва ҳурмат) тўла бўлса, оилада ажойиб ўзгаришлар содир бўла бошлайди. «Севги ва ҳурмат» эр-хотинларга улар нима учун бир-бирларига салбий муносабатда бўлишларини, бундай муносабатдан тезда, осон ва Муқаддас Китоб ўгитларига мос тарзда чиқиб кетиш учун нима қилиш кераклигини тушунтириб беради. Деярли ўттиз йиллик маслаҳатчилик фаолияти, илмий ва диний тадқиқотлар натижаларига таяниб, доктор Эмерсон Эггерих турмуш ўртоғи Сара билан бирга севги ва ҳурмат мактубини бутун Америкага ёйиб, эр-хотинларнинг мулоқоти, фикрлаши ва бир-бирига муносабатини ўзгартиришга ўз ҳиссаларини қўшишмоқда. Ўз никоҳингиздан нима хоҳлайсиз? Тинчликними? Бир-бирингизга яқинликни ҳис этишни истайсизми? Миннатдорликни ҳис қилишни хоҳлайсизми? Никоҳда Худонинг режаси бўйича яшашни истайсизми? У ҳолда ўз ҳаётингизга озгина севги ва ҳурматни киритишга ҳаракат қилиб кўринг. МУНДАРИЖА МУҚАДДИМА. Севгининг ўзи камлик қилади БИРИНЧИ ҚИСМ. ТАНГЛИК ДОИРАСИ 1. Никоҳ муносабатларини такомиллаштиришнинг оддий сири 2. Мулоқот қилиш учун шифрни топиш зарур 3. Аёл нега ҳурмат қилмайди, эр нега севмайди? 4. Танглик доираси эркаклар кўпинча қўрқадиган нарсага таянади 5. Аёл остонадаги гиламча бўлишдан қўрқади, эр унинг кўнглини ололмай сарсон 6. Аёл иккиюзламачи бўлишни истамайди, эр ўзига ҳурмат йўқлигидан нолийди 7. Аёл эрини кечиролмайди, эр аёлини севиб бўлмайди, деб ҳисоблайди ИККИНЧИ ҚИСМ. ҚУВВАТ ДОИРАСИ 8. Оилавий ҳаёт – аёлга севгини қандай намоён этиш керак 9. Бирлашув – аёл яқинликни хоҳлайди 10. Очиқлик – аёл унга нисбатан самимий бўлишингизни истайди 11. Тушуниш – уни тузатишга уринманг, шунчаки тингланг 12. Муроса – аёл сизнинг зийрак бўлишингизни хоҳлайди 13. Садоқат – аёл сиз учун ўзининг энг қадрли эканини ҳис қилишни истайди 14. Иззат – аёл уни ҳурмат қилишингизни ва ардоқлашингизни истайди 15. Эрга ҳурматни қандай намоён этиш мумкин 16. Бўйсуниш – эрингизнинг ишлаш ва муваффақиятга эришиш истагини қадрланг 17. Иерархия – эрингизнинг оилани ҳимоя қилиш ва таъминлаш истагини қадрланг 18. Нуфуз – эрингизнинг хизмат қилиш ва бошқариш истагини қадрланг 19. Зийраклик – эрингизнинг таҳлил қилиш ва маслаҳат бериш истагини қадрланг 20. Муносабатлар – эрингизнинг чин дўстликка интилишини қадрланг 21. Шаҳвоният – эрингизнинг жинсий алоқага интилишини қадрланг 22. Агар сиз ҳаракат қилсангиз, қувват доираси ҳам ҳаракатда бўлади УЧИНЧИ ҚИСМ. ҒАЛАБА ДОИРАСИ 23. Севги ва ҳурмат учун асл асос 24. Ҳақиқат чиндан ҳам сизни эркин қилиши мумкин ХОТИМА. Пушти ва мовий рангларни Илоҳий қирмизи рангга айлантириш мумкин А Илова. Севги ва ҳурмат луғати: никоҳингизда севги ва ҳурмат ҳукмрон бўлиши учун нима гапириш, қилиш ва ўйлашни эслатиб туради Б Илова. Севги ва ҳурмат учун зарур нарсаларнинг шахсий рўйхати В Илова. Турмуш ўртоғингиздан эҳтиёжингизни қондиришни қандай сўраш керак Г Илова. Севги ва ҳурматга муқобил нима бор? Д Илова. Эрингиз ишдан ортмаса нима қилиш керак? ИЗОҲЛАР Ушбу китобни унинг ёзилиш жараёнида менга қулайликлар яратиб берган севгилим, ҳаётимнинг мазмуни Сарага бағишлайман. Раббим, Сенинг сўзинг эрларни “ўз севган хотинингиз билан тез ўтиб кетадиган бу ҳаётдан завқланинг” деб чорлайди (Воиз 9:9). Мен 1973 йилдан бери ушбу даъватга содиқман. Мен бу даъватга ҳозир ҳам ва ҳамиша содиқ бўлиб қоламан. МИННАТДОРЧИЛИК СЎЗЛАРИ Қадрдон дўстларим Фриц ва Жеки Райденорларга таҳрир ва матн теришга сарфлаган вақтлари учун самимий миннатдорчилик билдираман. Уларнинг ҳар иккаласи ҳам Худо берган иқтидор эгаси. Бу инсонлар ўзларига Худо нозил этган ваҳийни маҳкам ушлаб олишди ва ҳар қандай қийинчиликларга қарамай, уни қўйиб юборишмади. Уларсиз бу китоб чоп этилмаган бўларди. Азиз дўстларим менга ҳақиқий қувончни ҳадя этишди. Мен Мичиган штатидаги қадрдон шаҳрим Гранд-Рапидсдаги дўстларимнинг ёрдами ва қўллаб-қувватловлари учун Худодан чексиз миннатдорман. Мен Дик ва Бетси де Вое, Кевин ва Мег Кусак, Жим ва Бетти Бьюикларни яхши кўраман ва ҳурмат қиламан. Улар бошиданоқ менга ишонишди ва мени қўллаб-қувватлашди. «Диққат марказида оила» хизмати маъмуриятининг йиғилишида мен «Integrity Media» хизмати бош ижрочи директори Майкл Коулман ва унинг мафтункор аёли Дженни билан танишиб қолдим. Майкл менга китоб ёзиш масаласини ўйлаб кўришни маслаҳат берди. Мен ўйлаб кўрдим ва қарор қилдим! Мен унинг ажойиб ходимларига раҳмат айтаман. Келинг, дунёни даъват билан ўзгартирамиз. Бизнинг «Севги ва ҳурмат» конференциямиз «Диққат марказида оила» хизматидан ҳомийлик ёрдами олиб тургани мени хурсанд қила ди. Севги ва ҳурмат мавзусига бағишланган оилавий конференцияларимизда сизнинг қўллаб-қувватлашингизни ҳис этиб туриш биз учун улкан шараф. Доктор Добсон ва Дон Ходел, сизларга миннатдорчилик билдираман. Сизлар билан бирга нафақат ёшларнинг, балки катталарнинг ҳам қалбига кириб борайлик, деб ибодат қиламан. Мен адвокатим Сили Ейтс ва унинг ёрдамчилари олдида ҳам қарздорман. У қийин вазиятларда жуда муҳим вазифаларни ҳал қилади. Қолаверса, унинг қувноқ табассуми ва кулгуси ҳар қандай даврага самимият бағишлайди. Ёрдамчим Эринн Суэтга мазкур китоб ёзилиши жараёнида офисни бошқариб тургани учун раҳмат айтаман. Сенинг иқтидоринг ва қилган ишларинг учун Худога миннатдорчилик билдираман. «Севги ва ҳурмат» хизмати раҳбарлар кенгашига ўз миннатдорчилигимни билдираман. Сизлар ушбу муҳим ишнинг ривожланишига туртки берадиган қарорлар қабул қилгансиз. Дарҳақиқат, маслаҳатгўйларда - донолик бордир. Сизларнинг маслаҳатларингиз бебаҳо. Фарзандларим Джонатан, Дэвид ва Джойларга мени ва оналарини қўллаб-қувватлаганликлари учун раҳматлар айтаман. Сизлар Севги ва ҳурмат ҳақидаги даъватни қандай тарқатаётганликларингизни кўриш биз учун улкан бахт. Бизнинг қарашларимиз сизларни бефарқ қолдирмагани учун раҳмат. Сени эса, Дэвид, ташкилотимизнинг янги ходими бўлганинг билан табриклаймиз! Опамнинг олдида қўлимни кўксимга қўяман. Энн, сен ҳамиша ва ҳамма жойда менга кўмакчи бўлдинг. Сен Худонинг менга юборган марҳаматисан! Менинг кўнглимни кўтариш учун доимо қувноқ ҳазиллар топа олганинг учун раҳмат! Ота-онам энди осмонда. Аммо ҳаётлик пайтларида Худога юракларини очганларида, улар, Раббимиз икки инсон учун нималар қилиши мумкинлигининг яққол намунаси эдилар. Ота-онам, бир-бирингизга умид боғлашга қарор қилиб, нигоҳингизни Худога қаратганларингиз учун сизларга раҳмат айтаман. Сизлар охиригача содиқ бўлишга қарор қилдингизлар. Никоҳда Севги ва ҳурматнинг ўрни ва роли ҳақидаги шахсий тажрибаларини ўртоқлашган барчага раҳмат айтаман. Сизларнинг тажрибаларингиз нафақат бошқа одамларга ёрдам берди, балки ушбу китобдаги фикрларнинг ишонарли бўлишини ҳам таъминлади. «Integrity Publishers» нашриёти вице-президенти таъкидлаганидек: «Ушбу далиллар нафақат таъсирчан мисоллар бўлиб хизмат қилади, балки улар бутун даъватнинг чўққисини ҳам ташкил этади. Бу ғоят гўзалдир». Раҳмат. Сара билан мен кўплаб одамларнинг биз учун қилган ибодатлари ҳаётимизда қандай мевалар берганини бу дунёда била олмаймиз. Аммо сизлар, ибодатгўйлар, ким ҳақида ибодат қилаётганларингизни биласизлар. Биз чин дилдан сизлардан миннатдормиз. Бундан кейин ҳам биз учун ибодат қилиб туришни унутманг. Эрик Линделлнинг ҳаётига бағишланган «Оловли аравалар» фильмида ушбу олимпия спортчиси якшанба кунлари югуришдан воз кечгани кўрсатилади. Фильмда Муқаддас Китобдан қуйидаги парча келтирилади: «Мени иззат қилганни Мен ҳам иззат қиламан» (1 Шоҳ. 2:30). Ўқувчим, сизни Худони тан олишга ва ҳурмат қилишга даъват этаман. Севги ва ҳурмат ҳақидаги ушбу хабар Эфесликларга мактубнинг 5-боб, 33-оятидан тарқалмоқда. Агар Худо Ўз марҳамати билан ушбу мавзуни кўнглимга солмаганида мазкур китоб ёзилмаган бўларди. Мазкур икки ҳақиқатни қўллаш борасидаги мулоҳазалар менинг сизга хизмат қилиш борасидаги ожизона уринишларим мевасидир, аммо Худонинг Ўзи умуман ўзгармайдигани каби, ушбу ҳақиқатлар ҳам асло ўзгармайди. Ҳаётимдаги барча нарсалар ва ҳамма одамлар учун Раббим мен Сенга энг асосий раҳматни айтаман. МУҚАДДИМА СЕВГИНИНГ ЎЗИ ЕТАРЛИ ЭМАС Битлзнинг қўшиғи эсингиздами: «Фақат севги, фақат севги...» Мен бу фикрга умуман қўшилмайман. Бугунги кунда фақат севгининг ўзи етарли бўлмагани учун ҳар ўнта никоҳдан бештаси барбод бўлмоқда. Тўғри, севги, айниқса аёл учун, жуда ҳам керак, аммо биз эрнинг ҳурмат қилишларига бўлган эҳтиёжини унутиб қўймоқдамиз. Мазкур китобда хотин эрига у истаган нарса, яъни ҳурматни берган ҳолда қандай қилиб ўзининг севгига бўлган эҳтиёжини қондириши мумкинлиги ҳақида сўз боради. Қуйида севги ва ҳурмат мактубини ўз вақтида эшита олган жуфтликнинг бошидан ўтганлари келтирилган. “Эрим билан мен «Севги ва ҳурмат» номли конференциянгизда қатнашдик. Шундан бир неча кун олдин биз навбатдаги Танглик доирасига тушиб қолдик ҳамда бу нарсага қатъий ва буткул барҳам бериш керак, деган қарорга келдик. Ҳар иккаламизнинг ҳам жаҳлимиз чиққан бўлиб, умидсизликка тушиб қолган эдик. Дарвоқе, иккаламиз ҳам масиҳиймиз, мен жамоатларнинг бирида ходим бўлиб ишлайман. Сизнинг мактубингиз билан танишишдан олдин биз оила ва никоҳ масалалари бўйича бир масиҳий маслаҳатчининг қабулида бўлган эдик. Тўғрисини айтаман, айнан сизнинг конференциянгиз нафақат бизнинг никоҳимизни сақлаб қолди, балки бизга сезиларли даражада ёрдам берди, шунингдек, маслаҳатчи бизга бера олмаган маълумот ва стратегия билан таъминлади. Конференцияда қатнашиш бизнинг сўнгги уринишимиз эди, тўғриси айтганда, эрим энди бизга нимадир ёрдам бера олишига ишонмай қўйган ва шунинг учун боргиси ҳам келмаган эди. Худо сизга очган ҳақиқатлар нақадар оддий, лекин жуда чуқур маънога ҳам эга... Улар гўёки бир муолажа бўлди ва никоҳимизга янгича мазмун бахш этди. Агар биз мана шу маълумотларни ўттиз йил олдин олганимиздами, қанчадан қанча бош оғриқларнинг олдини олган бўлардик. Очиғини айтаман. Шанба куни конференция якунлангач, биз биргаликда кўп йиллардан сўнг энг яхши кун ва оқшомимизни ўтказдик. Биз яна ўзимизни ёш ва севишганлардек ҳис қила бошладик. Эмерсон, ростини айтсам, эрим учун уни ҳурмат қилишим қанчалик муҳимлигини ва ҳаётий зарурат эканлигини умуман тасаввур ҳам қилиб кўрмаган эканман”. Хўш, ушбу жуфтлик конференцияда нималарни эшитган эди? Айнан нима нарса бу аёлнинг никоҳига янгича мазмун бахш этди? Жума куни ажрашиб кетишга тайёр бўлиб турган одамларни, шанба кунидаёқ ўзларини худди севишган ёшлардек тутишга нима мажбур қилди? Қўлингизда ушлаб турган китоб, ушбу жуфтлик эшитган Севги ва ҳурмат ҳақидаги мактубнинг ўзгинаси. Бу жуфтликнинг ҳикояси – агар эр ва хотин ўзларининг никоҳдаги муносабатларига бошқача ёндашадиган бўлишса, нималар юз бериши мумкинлигини тасдиқловчи минглаб хат, хабар ва оғзаки тасдиқларнинг биттасидир. Сиз тинч-тотув яшашни истайсизми? Жуфтингиз билан яқинлик ва бирликни ҳис этишни истайсизми? Ўзаро тушунишни истайсизми? Никоҳингизни Худо хоҳлагандек яшашни истайсизми? У ҳолда ўз ҳаётингизга севги ва ҳурматни олиб киришга ҳаракат қилинг. Бу китоб барчага: оилавий ҳаётида инқирозни бошидан кечираётганларга, ажрашиш ёқасига келиб қолганларга, иккинчи никоҳдаги эр ва хотинларга, шунингдек бахтли никоҳини сақлаб қолишни истаганларга мўлжалланган. У динсизлар билан оила қурган эр-хотинлар, оиласидан ажрашганлар ва дардига шифо истаганлар учундир. У ёлғиз ва ҳамма нарсадан қўрқадиган эркакларга, никоҳдан ташқари муносабатларга ўралашиб қолган эр-хотинлар учундир. У, никоҳни сақлаб қола оладиган маълумотни олиш истагида бўлган жамоат чўпонлари ёки маслаҳатчилар, турмуш ўртоғининг хиёнатларидан азият чекаётганлар, унаштирилганлар учундир. “Жуда кўп нарса ваъда қилаётганимни билиб турибман, аммо айтганларим амалда фойда беришига ишонмаганимда, буларнинг бирортасини ҳам таклиф этмаган бўлардим. Эр билан хотин севги ва ҳурмат маутубини билиб олишгач, унга мувофиқ ҳар куни ҳаёт кечира бошлаганларида, вазият қанчалик ўзгариб кетишига қуйидаги мисолар далил бўла олади. Севги ва ҳурмат конференциясида қатнашганимиздан бери бир йил ўтди. У ерда эрим билан биринчи марта никоҳни ўзгартириб юборадиган ҳақиқатларни эшитдик. Ўша бир неча кун давомида ўрганган тамойилларимиздан доимо фойдаланиб келамиз. Биз кўпинча диванга ўтириб, қаерда тўғри йўлдан оғганимизни билиб олишимиз учун ушбу концепцияларни қайтадан кўриб чиқамиз. Худо белгилаб берган йўлдан юрганимизда, биз тушунтириб бера олмайдиган қувончни ҳис этамиз, кейин эса бизни Худо қандай марҳаматлаётганини кўрамиз. Бир неча кун олдин мен эримга уни ҳурмат қилишимни айтишга қарор қилдим. Бу сўзларни айтиш жуда ғалати туюлди, аммо мен уларни айтдим ва муносабат ҳам кутилмаган бўлди! У мендан нима учун ҳурмат қилишимни сўради. Мен унинг феъл-атворидаги бир қанча жиҳатларни санаб бердим ва сўнгра, унинг юриш-туриши, ўзини тутиши қанчалик тез ўзгара бошлаганини кузатдим. Эрим билан йигирма икки йил бирга яшаб, эркакларнинг ўзларини ҳурмат қилишларига эҳтиёжлари борлигини энди билганимдан афсусдаман. Эримга уни ҳурмат қилишим ҳақида иккита хат ёздим. У ўз жавобларида қанчалик мулойимлик намоён этганини кузатиш жуда ёқимли эди. Мен йиллар давомида Худодан эрим мени севишини, ҳамда мен билан севги тилида гаплашишини сўраб келдим. Аммо эримнинг тилида гаплаша бошлашим билан йиллар давомида кутган нарсамни олдим”. Юқорида келтирилган хатлар – одатий мактублардан бири бўлиб, уни юборган одамлар Муқаддас Китобнинг муҳим оятларини тушуниш орқали доноликка эришганлар. Мен бу оятларни ўз китобим учун асос қилиб олганман. Агар эр хотини уни шахс сифатида менсимаётганини ҳис қилиб турса, ҳеч қачон хотинига нисбатан юрагида севги ва боғлиқлик уйғонмайди. Афсуски, аёлнинг севги борасидаги энг чуқур эҳтиёжига, айнан унинг эрига бўлган ҳурматсизлиги сабабли путур етади. Илтимос, мени тўғри тушунинг. Мен сиз билан баҳам кўраётган нарсани «сеҳрли таёқча» деб бўлмайди. Баъзида, эр-хотинларнинг конференцияларимизда олишадиган қувончи бир неча кундан ёки ҳафтадан кейин сўниб қолади ва улар яна эски муаммоларига, ўша Танглик доирасига қайтишади. Севги ва ҳурматнинг кучи ҳақида билиб олган барча жуфтликларга бир ярим ойлик тестдан ўтишни маслаҳат бераман. Шу вақт оралиғида улар нималарга эришганини ва бу йўналишда яна нималар қилишлари мумкинлигини билиб олишади. Тақволи ва бахтли никоҳга саёҳат ҳеч қачон тугамайди. Аммо ўттиз йил давомида эр ва хотинларга маслаҳатлар бериш мобайнида, мен ҳар қандай никоҳ муносабатларини ўзгартириши, мустаҳкамлаши ва яхшилаши мумкин бўлган ниманидир топдим. Мен уни севги ва ҳурматнинг уйғунлиги, деб атайман ва хотиним Сара билан ушбу мактубни бутун Америка бўйлаб тарқатаяпмиз. Одамлар никоҳ борасидаги Муқаддас Китобнинг ушбу ғоясига чин дилдан амал қилишганида, Худо ажойиб тарзда ишлашига гувоҳ бўламиз. Бу нарса бизнинг никоҳимизда қандай акс этаётганини кўриб турибмиз ва бир-биримиз билан ўзаро мулоқот қиладиган севги ва ҳурмат уйғунлигидан фойдаланиш жараёнида биз ўзимиз учун Худонинг янгидан-янги марҳаматларини очишда давом этамиз. Агар сиз ўз оилангизда севги ва ҳурмат уйғунлигини амалда қўлласангиз, мукаммаллик сари имкониятларингизнинг чегараси бўлмайди. Бу ҳақда аёллардан бири шундай ёзади: “Айтмоқчиманки, МЕНДА ҲАММАСИ ЎХШАДИ! Худо менга ваҳий кучини берди ва мен эримга ҳурматимни намоён эта бошладим... Ушбу ваҳий... оиламда ҳамма нарсани – Худо билан менинг ёндашувимни, ҳолатимни, муносабатимни, шунингдек, эримни ҳам ўзгартириб юборди. Маълум бўлишича, ҳамма муаммо менда экан”. Аксарият эр-хотинлар учун севги ва ҳурмат, ростдан ҳам, ушбу бошқотирмадаги етишмаётган бўғиндир. Ўқиб чиқсангиз, мен нимани назарда тутганимни билиб оласиз. 1-ҚИСМ. ТАНГЛИК ДОИРАСИ Мен ушбу китобни умидсизлик ҳисси билан ёза бошлаган эдим, бироқ у илҳомга айланиб кетди. Жамоат чўпони сифатида мен кўплаб эр-хотинларга маслаҳатлар берганман, аммо уларнинг муаммоларига ечим тополмаганман. Аёллар асосан эрлари уларни севмаслигидан шикоят қилишарди. Аёллар севги учун яралган, улар севиш ва севилишни исташади. Аммо айрим эрлар хотинларига севгиларини намоён эта олишмайди. Мен Муқаддас Китобни тадқиқ этишда, эр-хотинларга маслаҳатлар беришда давом этдим ва ниҳоят, ушбу тенгламанинг бошқа томонини кўрдим. Гарчи эрлар бу ҳақда деярли гапиришмасада, хотинлари уларни ҳурмат қилмайди, деб ҳисоблашади. Эрлар ҳурмат қилиниш учун яратилганлар, улар ҳурматланишни исташади ва ўзларини ҳурматга муносиб деб билишади. Кўплаб аёллар эрларига ҳурмат кўрсатишни билишмайди. Оқибатда ҳар ўнта никоҳдан бештаси (жумладан, масиҳийлар ҳам) ажрашиш жараёнигача боради. Ушбу муаммонинг моҳиятини тушунишга уриниб, ниҳоят мен бир нарсани англадим: эр севгисини кўрсатмаса, аёл ҳурмат қилмайди; аёл ҳурмат қилмаса, эр севгисини кўрсатмайди. Ушбу узлуксиз жараённи мен Танглик доираси деб атайман. Минглаб эр-хотинлар бу доирага тушиб қолишади. Дастлабки еттита бобда мен қандай қилиб Танглик доирасига тушиб қолишимиз ва ундан чиқиб кетиш йўллари ҳақида сўз юритаман. Перевод рисунка: посреди круга: ТАНГЛИК ДОИРАСИ. Вокруг круга: ЭР СЕВГИ КЎРСАТМАЙДИ, АЁЛ ҲУРМАТ ҚИЛМАЙДИ 1-БОБ. НИКОҲ МУНОСАБАТЛАРИНИ ТАКОМИЛЛАШТИРИШНИНГ ОДДИЙ СИРИ «Қандай қилиб мен эримни севганим каби у ҳам мени севишига эришсам бўлади?» Қавм сони мунтазам ошиб бораётган жамоатда мен чўпон бўлиб хизмат қилган салкам йигирма йил давомида маслаҳат учун қабулимга келган аёллардан бу саволни деярли ҳар сафар эшитардим. Бошидан ўтганларини йиғлаб гапириб бераётган аёлларни кўрганда юрагим эзиларди. Аёллар жуда нозик бўлишади. Кўпинча мен ҳам уларга қўшилиб йиғлардим. Шу билан бирга, менда уларнинг эрларига нисбатан ғазаб ҳислари уйғонарди. Наҳотки, улар аёлларини не кўйга солганларини кўришмаса? Аёлларга қандай ёрдам берсамки, уларнинг эрлари ўз севгиларини кўпроқ намоён этишса? Бу ҳол мени жуда ҳам ташвишга соларди, чунки ўзим ана шундай бахтсиз оилада туғилгандим. Атиги бир ёшга тўлганимда ота-онам ажрашиб кетишган. Кейинроқ улар ярашиб олишди, аммо беш ёшга тўлганимда барибир яна ажрашиб кетишди. Учинчи синфда ўқиб юрганимда улар никоҳларини тиклашга уриниб кўришди, хуллас, бутун болалигим бақир-чақирлар, дод-войлар ва асаббузарликлар ичида ўтган. Мен дилимга озор берадиган нарсаларни кўрар ва эшитар эдим, баъзан кечалари уйқу элитмагунча йиғлаб чиқардим. Қаттиқ қайғуни ҳис қилганимни эслайман. Ўн бир ёшимгача тўшагимни ҳўллаб қўярдим. Ўн уч ёшимда мени ҳарбий билим юртига ўқишга жўнатишди ва уни битиргунимча ўша ерда қолдим. Энди эса, ортга назар солар эканман, ота-онамнинг доимий жанжаллар остида ўтган ҳаётидаги муаммонинг асл илдизини англагандек бўламан. Онам севгига ташна бўлганидан йиғлаб чиққанини, отамга эса доим ҳурмат етишмаганини тушуниш учун кўп ақл керак эмас. Онам акробатика, чечётка ва сузишдан сабоқ берарди ва яхшигина даромад топарди, шу боис у отамнинг ишлаб топадиган пулларига қараб қолмаганди. Отамда онам усиз ҳам кунини кўра олиши мумкинлиги ҳисси бор эди, онам кўп ҳолларда унинг бу ўйлари тўғрилигини исботлаб қўярди. Онам у билан маслаҳатлашмасдан молиявий қарорлар қабул қилар, оқибатда отам ўзини хашаки одамдек ҳис этиб қоларди. Отам ўзини онам учун умуман аҳамиятсиз одам деб ўйларди. Бундан дили оғригани оқибатида ҳар хил йўллар билан онамга меҳрсизлик кўрсатарди. У онам ўзини ҳурмат қилмаслигига ишонарди. Маълум бир нарсалардан отамнинг жаҳли чиқиши мумкин эди, тўғри, ҳозир у нарсаларни айнан эслолмайман. Бунақа пайтда онамнинг кайфияти бузилар ва у хонадан чиқиб кетарди. Уларнинг ўзаро муносабатларидаги ушбу ҳолат бутун болалигим ва ўсмирлик давримнинг одатий кўриниши бўлиб қолган эди. Ўсмирлик пайтимда Худо мени севиши ҳақидаги Хушхабарни эшитдим. Худо менинг ҳаётимга бефарқ эмаслигини, абадий ҳаётга эга бўлиш учун гуноҳларимдан ўтишини сўраб, Унга тавба қилишим ва Исога юрагимдан жой беришим кераклигини билиб олдим. Мен худди шундай қилдим ва масиҳий бўлганимдан кейин менинг ҳаётим бутунлай ўзгариб кетди. Ҳарбий билим юртини тугатганимдан кейин Уитонга ўқишга кирдим, чунки Худо мени ўзига хизмат қилишга чорлаётганини ҳис эта бошлагандим. Мен биринчи курсда ўқиб юрганимда отам, онам, опам ва унинг эри Исони Нажоткор сифатида тан олишди. Оиламизда ўзгаришлар даври бошланди, аммо эски чандиқлар бирданига йўқ бўлиб кетмади. Ҳозир отам ва онам Осмон Шоҳлигида, мен Худодан уларга нажот бергани учун миннатдорман. Юрагимда афсусланишдан асар ҳам йўқ, фақатгина озроқ оғриқ ва қайғу бор. Ота-онам бир-бирларидан ўзларини ҳимоя қилишганини болалигимда ҳис этардим, энди эса аниқ биламан. Ҳамма бало шунда эдики, уларнинг ҳар бири иккинчисини осонгина хафа қилиши мумкин эди, аммо заҳираларида жанжални бартараф этишга ёрдам берадиган озгина ўзгаришлар қилиш учун воситалар мавжуд эмасди. Уитонда ўқиб юрганимда, кирган ҳар бир хонасига нур бағишлайдиган хушчақчақ ва чаққонгина қизни учратдим. Сара ўзгаларни ўйлай оладиган меҳрибон, киришимли, қувноқ қиз эди. Индиана штатининг Бун округида у «Ёқимтой» хоним деб эътироф этилган эди. У бокира ва покиза эди. У Худони севар ва фақат Унга хизмат қилишни истарди. Унинг кўнглида ота-онаси ажрашганидан кейин оғир юк қолган бўлсада, руҳияти тоза эди. У олға интилишга ҳаракат қиларди. У шунчаки кўзга яқин эмасди, шу боис ҳар куни эрта тонгда ҳақиқий дўстнинг ёнида уйғонишимни билардим. Кийим туфайли юзага келган келишмовчилик Коллежда ўқиб юрган пайтимиздаёқ мен Саранинг қўлини сўрадим ва у розилик берди. Аммо ҳали унаштирилган пайтимиздаёқ биз эр-хотинлар арзимаган нарсалардан жанжаллашиб қолишлари мумкинлигини англаб етдик. Иккаламиз биргаликда нишонлаётган илк Мавлуд байрами арафасида Сара менга жинси куртка тикиб берди. Қутини очиб, курткани олдим ва Сарага миннатдорчилик билдирдим. - У сенга ёқмади-я, - деди Сара. Мен унга ҳайрон бўлиб қарадим ва: - Аммо у менга ёқди, - дедим. У қатъий оҳангда жавоб қайтарди: - Йўқ, ёқмади. Сен хурсанд бўлмаяпсан. Ҳайронлигим ошиб, жиддий оҳангда: - У менга жуда ёқди, - дедим яна. У кескин жавоб қайтарди: - Йўқ. Агар ёққанида сен хурсанд бўлардинг ва тинмай миннатдорчилик билдирардинг. Бизнинг оиламизда бунақа пайтда: «Вой, мен айнан шунақасини орзу қилгандим!» - дейишади. Сенда эса иштиёқ сезилмаяпти. Мавлуд байрами – хурсандчилик вақти, шунинг учун биз хурсандчилигимизни яширмай намоён этамиз. Шундай қилиб биз Сара ва Эмерсон совғаларга турлича муносабат билдиришларини билиб олдик. Агар Сарага совға ростдан ҳам ёқиб қолса, у совға учун қайта-қайта раҳмат айтади. Мен уни миннатдорчилик сўзларига кўмиб ташламаганим боис, Сара мени шунчаки кўнгил учун раҳмат айтиб қўйди ва биринчи имконият бўлиши билан курткани йўқсиллар учун нарса йиғиб юрадиган Халоскорлик Армияси вакилларига бериб юборади, деган хулосага келди, менимча. У совғасига етарлича баҳо бермаганимга ва унга нисбатан ҳеч қандай миннатдорлик туйғусини ҳис этмаётганимга ишонарди. Мен эса ўзимни муносиб тутмаганимдан айбдорликни ҳис этардим. Мени рад этишгандек туюларди. Куртка билан боғлиқ ушбу воқеа мени буткул шошириб қўйганди. Жинси куртка билан боғлиқ ушбу воқеада, гарчи ўшанда биз буни тушуниб етмаган бўлсакда, Сара ўзини суюкли эмасдек ҳис қилган бўлса, мен ўзимга нисбатан ҳурматнинг йўқлигини ҳис қилгандим. Сара мени севишини билрдим, аммо у, иккинчи томондан, мен ҳам уни ўзи мени севганчалик севишимга иккилана бошлаганди. Шу билан бирга, у совғаси борасида менда «хурсандчилик» сезилмаётганини айтганида, шу ҳолимда унга ёқмайман, деган фикр хаёлимдан ўтди. Биз буни сўз билан ифода этмадик, аммо сени севмасликлари ва ҳурмат қилмасликлари борасидаги туйғу аста-секин юрагимиздан жой ола бошлаганди. 1973 йилда биз оила қурдик, у пайтда мен Уитонда ўзаро муносабатлар соҳаси бўйича аспирантурада ўқиётгандим. У ердан биз Айовага хизматга жўнаб кетдик ва мен Дюбук семинарийсида илоҳиёт магистри даражасини олдим. Айовада бир чўпон билан бирга маслаҳат маркази ташкил қилдик. Бу вақтда мен эркак ва аёл руҳиятидаги фарқ масалалари билан жиддий шуғуллана бошладим. Эркаклар ва аёллар руҳшунослигидаги фарқ боис Сара билан ўзаро муносабатларимизда ҳам муаммолар бўлгани боис, мижозларимга ачиниш ҳисси билан қарардим. Сиз моҳиятан ҳақ бўлишингиз мумкин, аммо овозингиз баландлиги борасида ноҳақсиз Масалан, биз Сара билан одамлар орасида мутлақо турлича мулоқот қиламиз. Сара жуда ғамхўр, эътиборли, унга одамлар билан ҳар турли нарсалар ҳақида гаплашиш ёқади. Одамлар билан мулоқот унга куч беради. Мен таҳлилий фикрлашга мойилман, шу боис ўйлаш жараёнида у қадар ҳиссиётга берилмайман. Мен бир неча соатлаб ёлғиз шуғулланган пайтларимда ўзимни кучга тўлгандек ҳис қиламан. Мен ҳам одамлар билан мулоқотда самимий бўлишга ҳаракат қиламан, аммо Сарачалик эмас. Бир куни оқшом пайти биз кичик гуруҳда Муқаддас Китобни ўрганиш машғулотидан қайтаётган эдик, шунда Сара бир неча ҳафта давомида ичида йиғилиб қолган ҳиссиётларини тўлқинланиб намоён эта бошлади. - Бугунги машғулотда жудаям зерикарли кўриндинг, - деди у деярли жаҳлдор оҳангда. – Жимлигинг одамларни қўрқитади. Гапирганингда эса бирор бир ножўя гап айтиб қўйишинг мумкин. Янги оила қурган эр-хотинга айтган гапларинг нотўғри бўлди. Мен ҳайрон қолдим ва ўзимни ҳимоя қилишга чоғландим. -  Нималар деяпсан? Мен одамларни тинглашга ва улар нима дейишаётганини тушунишга ҳаракат қилдим. Бунга жавобан Сара овозини бироз баландлатди: - Сен одамларга ичидагини тшўкиб солишга ва ўзларини қулай ҳис этишга имкон беришинг керак (унинг овози борган сари баландлашарди). Сен уларга ёрдам беришинг керак! (Энди Сара деярли бақириб гапирарди). Ҳар доим ўзингни панага олишинг тўғри эмас! Нафақат унинг сўзларидан, балки гапириш оҳангидан ҳам ўзимни камситилган ҳис этганим учун бироз вақт индамай турдим. Сўнгра жавоб қайтардим: - Сара, балки сен моҳиятан ҳақдирсан, аммо гап оҳангинг баландлиги борасида ноҳақсан. Сара машинадаги ана шу суҳбатимиз унинг учун бурилиш нуқтаси бўлганини эслаб туради. Балки, унинг одамлар билан мулоқот қилишим борасидаги фикрлари тўғридир, аммо буни етказиш усули номаъқул эди. Ўша воқеа ҳар иккаламиз учун ҳам яхшигина сабоқ бўлди. Ҳозиргача биз бир-биримизга баъзи-баъзида: «Балки сен моҳиятан ҳақдирсан, аммо гап оҳангинг баландлиги борасида ноҳақсан», деб эслатиб турамиз. Менимча, ўша суҳбатимиздан кейин Сара мендан кўра кўпроқ яхши томонга ўзгарди. Мана, ўтган ҳафтада у мени бир инсон билан мулоқотда хушмуомала бўлишга ундади. Ўттиз йилдан бери дин хизматида эканимни унутманг! Оилавий ҳаётимизнинг бошида рўй берган ушбу воқеа кейинчалик мен аниқлаштириб, баён этиб берган кўплаб маълумотларни юзага чиқарганди. Сара мени севишини ва унинг бундай бирдан ловуллаб кетиши аслида менга ёрдам бериш истаги билан боғлиқ эди. У ўзининг менга ғамхўрлик қилаётганини қадрлашимни, буларнинг барчасини менга бўлган севгиси боис қилаётганини тушунишимни истарди, аммо натижада мен ўзимни камситилган ва айбдор ҳис этиб қолдим ҳамда ҳимояланишга ўтдим. Кўп йиллар давомида биз ушбу муаммо билан қайта-қайта тўқнаш келиб турдик. Мен эътибор қаратишим керак бўлган нарсага диққатимни қаратмаганим учун ўзининг ташвишини изҳор этар экан, у овозини баландлатарди. «Сен фалон қўнғироққа жавоб бердингми? Сен анави хабарчани ёздингми?» Мен имкон қадар ўзгаришга ҳаракат қилардим, аммо вақт ўтиши билан ҳаммаси яна такрорланарди, оқибатда у ўзининг менга ёрдам беришга уринишини қадрламаётгандек ҳис этарди. Кейин мен унинг туғилган кунини унутиб қўйдим Орадан яна бир неча йил ўтиб, унинг туғилган куни яқинлашиб қолганди. У ўзини қандай табриклашимни тасаввур қилар, ҳатто туғилган куни менинг эсимдамикан, деб ўйларди. У ҳамма туғилган кунларни эсида тутади, аммо мен учун бу саналар ҳеч қачон қандайдир ўзига хослик касб этмаган. Мени қаттиқ яхши кўргани боис у менинг туғилган кунимни ёдан чиқариши мумкин эмасди. Туғилган куни кириб келгунича, у ҳар доим мен бу кунни қандай нишонлашимни ўйлаб чиқарди. Хотиним: «У менинг юрагимдан жой олгани каби мен ҳам унинг юрагидан жой олганманми?» - деган хаёлга борарди. Бу фикрларни майдакашлик, деб бўлмайди. У шунчаки мени ва умуман эркакларни тушунишни истаган холос. У, фаромушхотирлик кенг тарқалган муаммо эканини яхши биларди, шу боис унга нима бўлиши қизиқ эди. Тажриба тариқасида у туғилган куни муносабати билан унинг номига почта орқали кела бошлаган барча табрик откриткаларини яшириб қўйди. Тантана куни яқинлашаётгани ҳақида дарак берувчи белгилар йўқ эди, мен эса ўзимни қизиқтирган мавзулар ва фикрлар билан банд бўлиб, ўз оламимда яшар эдим. Унинг туғилган кунига мен ўртоғим билан учрашув белгилаб қўйгандим. Ўша оқшом Сара билан кечки овқатни тановул қилиб ўтирганимизда, у мендан юмшоқ оҳангда: «Демак, бугун Рой билан туғилган кунимни нишонладингларми?» - деб сўради. Бундай вақтда одамнинг танасида нималар рўй беришини сизга тасвирлаб беролмайман. Менга танамдаги бутун қон юрагимдан товонимга оқиб тушиб, сўнгра бор кучи билан юзимга ургандек туюлди. Ўзимни нима деб оқлашим мумкин эди? Мен бир нималар деб минғирлаган бўлдим, аммо Саранинг туғилган кунини қандай қилиб эсдан чиқарганимни тушунтириб беролмасдим. Менинг фаромушхотирлигим севгининг йўқлигини исботлаб турарди ва бу унга оғир ботганди. Шу билан бирга, ичимда қандайдир ғалати ҳислар қимирларди. Тўғри, унинг туғилган кунини эсдан чиқариб хатога йўл қўйдим, аммо буни атайлаб инкор қилмадим-ку. Мен яна унинг норозилигини сездим ва ўзимни камситилгандек ҳис қилдим – бу табиий эди. Ўша вақтда мен ўз ҳисларимни «ҳурмат қилмаслик» деган сўз билан таърифлаб беролмасдим. Феминистлар ғалабаларини нишонлаб юрган йиллар давомида эркаклар ўзларига нисбатан аёллар томонидан ҳурмат кўрсатилмаётгани ҳақида умуман гапиришмади. Бу такаббурлик бўлиб туюлар, жамоат доираларида эса сизни тавозесизликда айблашлари мумкин эди. Йиллар ўтиб борарди, мен ваъзгўйлик қилардим, қавмбошилик (чўпонлик) хизматини ўтардим, эр-хотинларга маслаҳатлар берардим. Биз Сара билан бир-биримиз ҳақимизда кўпроқ нарса билганимиз сари, эр-хотинлик муносабатларимиз ҳам мкаммаллашиб бораверди, кўп ҳолларда ажойиб дамларни бирга ўтказардик. Аммо ана шундай дамлар билан бирга бемаъни вазиятлар ҳам бўлиб турарди (балки уларни даҳанаки жанг, деб аташ тўғри бўлар?). Тўғри, бу нарса узоқ давом этмасди, биз тез орада бирга ибодат қилиб, бир-биримиздан ва Худодан кечирим сўрардик. Аммо буларнинг бари нимани англатарди? Никоҳимиз қаёққа қараб кетаётганди? Ахир мен чўпон бўлсам, менга «яхши одам» бўлганим учун маош тўлашади. Деярли оддий ва арзимаган вазиятларда юзага келадиган ана шундай кичик камчиликларимни нима билан оқлаш мумкин? Бир киши айтганидек, муаммо ҳаётнинг ҳар куни давом этишида. Биз Сара билан деярли ҳар куни қутулолмай юрган эски одатларимиз билан бир-биримизнинг жиғимизга тегардик. Менинг ана шундай одатларимдан бири ҳўл сочиқни каравот устида қолдириш эди. Ҳеч бўлмаганда ойига бир марта шу сабабли Саранинг жаҳли чиқарди. Ҳар уч ойда ёки тахминан шу атрофда мен уйдаги маълум бир мажбуриятларимни ёки унинг қайсидир илтимосларини унутган ҳолда, эски одатимга кўра ўз юмушларим билан банд бўлиб қолардим. У менга танбеҳ берганида кескинлик ортиб, мен ўзимни оқлаб, уни айблашга тушиб кетардим. Сара вақти-вақти билан йўталади ёки томоғини тозалаб туради, турмушимизнинг илк даврларида биргаликда ибодат қилаётганимизда унинг йўтали асабимга тегарди. Қанчалик майда нарса-я! Биз Худога само ҳақида ибодат қилардик, лекин хотиним олдини ололмайдиган нарсадан ғашим келарди. Бошқа пайтларда эса у кайфиятим бўлмаганда Худони мадҳ этишимни хоҳларди. Тўғрисини айтсам, Худони мадҳ этишни ҳар доим ҳам истайвермайман, нима, шунинг учун менинг руҳиятим сустлашиб кетадими? Унинг кайфияти йўқ пайтида мен хотинимга Худони мадҳ этишни маслаҳат бермайманку! Демак, балки, мен бошқаларни камроқ айблаганим туфайли руҳиятим ўзгаларникига нисбатан кучлироқдир? Муносабатлардаги кескинлик ўзингизни тушунишингизни бузиб юбориш хусусиятига эга бўлади. Ана шу келишмовчиликлар юки остида мен етарлича имонли бўлолмасам керак, деб ўйлардим. Оилавий низолар сабаб Сара ўзидан яхши хотин ва она чиқмайди, деган хаёлга борарди. Бошқа оилавий жуфтликлар билан бўлгани каби, ана шу низоларни келтириб чиқарган майда-чуйдалар оилавий жуфтлик сифатида елкамиздан оғир юк бўлиб босиб турарди. Дарҳақиқат, ҳаёт «ҳар кундан» иборат. Сара, гарчи хизматимиз боисидан мен билан сафарга чиқсада, саёҳат қилишни, ўқиб ўрганишни ва ўргатишни унчалик ёқтирмайди, чунки бу унинг истеъдоди эмас. Мен уйдаги буюмларни таъмирлашни билмайман, чунки бу борада менда уқув йўқ. Шу боис ниманидир тузатишимга тўғри келса, айниқса у тузалмай безор қилса (шунинг учун ҳам бу иш билан шуғуллангим келмайдида!), одатда мен минғирлашга тушаман. Мен ўзим ва хотиним ҳақимдаги ушбу «сирлар»ни сиз билан баҳам кўришимдан мақсад, никоҳ борасидаги мактубни мукаммалллик шоҳсупасидан туриб етказмаётганимизни билишингизни истайман. Биз кўп нарсани бошдан кечирдик, кўп жанг қилдик, ҳозир ҳам жанг қилиб турамиз, аммо энди курашимиз аста-секинлик билан бўлсада, ғалаба қозонишимиз мумкинлигига ишонч билан кечмоқда. Ўтган йиллар давомида биз учун (шунингдек, бошқа кўплаб жуфтликлар учун ҳам) бурилиш нуқтаси бўлган «сир»ни очдик. Эфесликларга мактубда яширинган сир Йигирма йилдан ортиқ вақт мобайнида мен дин тарғиботи йўлида хизмат қилиш учун ҳафтасига ўттиз соатдан Муқаддас Китобни ўрганиш бахтига муяссар бўлдим. Бундан ташқари мен никоҳ муносабатлари масаласида докторлик дипломига ва мулоқот соҳасида магистр даражасига эгаман. Менинг расмий билимларим даражаси жуда кенг, аммо 1998 йилнинг одатдаги кунларидан бирида Муқаддас Китобдаги ушбу Мактуб менинг юрагим ва қалбимга ёриб кирди, ҳайронликдан ўзимни йўқотиб қўйгандим. Мен «Худога шукр!» - деб хитоб қилдим. Мен ниҳоят Муқаддас Китобдан олган ички тушунча ва кейинчалик унинг илмий тадқиқотларда тасдиқланиши Сара билан нима учун доим жанжаллашишимизнинг сабабини тушунтириб берди. Мен ниҳоят нима учун Сара менинг ҳаракатларим ва сўзларимдан, бир вақтлар отамнинг хатти-ҳаракатлари ва сўзларидан онамнинг қалбига озор етганидек, юраги озор чекишини тушуниб етдим. Ўз навбатида, Сара ҳам шундай ишлар қилиши ёки гапларни гапириши мумкин эдики, улардан, худди бир вақтлар онамнинг сўзлари ва қилган ишларидан отам ўзини йўқотиб қўйганидек, мен ҳам нима дейишни билмай қолардим. Хўш, бунинг сири нимада эди? Аслида бунда бирор сир ҳам йўқ. Муқаддас Китобдан олинган ушбу парча мана икки минг йилдирки ҳаммага маълум ва ҳаммамиз унга мурожаат этишимиз мумкин. Эфесликларга мактубнинг бешинчи боб ўттиз учинчи оятида шундай сўзларни ўқиймиз: “Хулласи калом, ҳар бир эр ўз хотинини ўзини севгандай севсин. Хотин ҳам эрини ҳурмат қилсин” (Муқаддас Китобнинг русча таржимасида «хотин эса эридан қўрқсин» - дейилган)». Тўғри, мен ушбу оятни кўп марта ўқиганман. Никоҳ маросимларида мен бу ҳақда ваъзлар ҳам ўқиганман, маърузалар қилганман. Аммо, нима учундир, мен унда севги ва ҳурмат билан боғлиқликни кўрмаган эканман. Павлус аниқ-тиниқ қилиб айтяпти: аёлларга севги керак, эркакларга эса ҳурмат. Кейинчалик мен ваъзларда, семинар ва конференцияларда бу борада сўз юритганимда, одамлардан кўпинча қуйидагича сўзларни эшитишга тўғри келарди: «Эмерсон, севги ва ҳурматнинг уйғунлиги ҳақидаги гапларингиз жуда маъқул, лекин улар шунчаки назария эмасмикан? Бизнинг муаммоларимиз аниқ ва ҳаётийдир – улар пул, жинсий муносабатлар, фарзандлар тарбияси билан боғлиқ...» Мазкур китобда мен севги ва ҳурматнинг уйғунлиги никоҳдаги барча муаммолар ечимининг калити эканини кўрсатиб бераман. Бу Муқаддас Китобдан яна бир нечта оятлар қўшилган шунчаки чиройли назария эмас1. Севгига эҳтиёж ва ҳурматга эҳтиёжнинг уйғунлиги ҳамда ўзаро боғлиқлигидан сиз қурадиган оиланинг қандай бўлиши келиб чиқади. Худо қандай қилиб севги ва ҳурматнинг уйғунлигини очиб қўйган Ҳам бошқа бахтсиз оилаларга, ҳам ўзимнинг никоҳимга ёрдам бериш йўлларини излаб, иш бошлаган илк кезларимда мен севги ва ҳурмат ўртасида уйғунликни кўрмаганман. Эфесликларга мактуб, бешинчи бобда нима дейилгани ҳақида мулоҳаза юритиб ўтирганимда, ана шу уйғунлик ялт этиб кўзга ташланди. Мен тахминан қуйидагича фикрлай бошладим: «Ҳатто хотин эрини ҳурмат қилиш талабига бўйсунмаса ҳам, эр хотинини севиш талабини бажариши керак. Агар эр хотинини севиш талабини бажармаса ҳам, хотин эрини ҳурмат қилиши талабига бўйсуниши керак». Бўпти, яхши. Шундан кейин мен мулоҳазада давом этдим: «Эр ўзини ҳурмат қилмайдиган хотинини севишга буюрилган, хотин эса ўзини севмайдиган эрини ҳурмат қилишга буюрилган. «Хотиним мени ҳурмат қила бошласа, мен ҳам уни севаман» - дейдиган эрни ҳеч нарса билан оқлаб бўлмайди, «Эрим мени севсагина мен ҳам уни ҳурмат қиламан» - дейдиган хотиннинг сўзларини ҳам ҳеч нарса билан оқлаб бўлмайди». Ўша пайтда мен ҳали ҳам севги ва ҳурматнинг уйғунлигини англаб етмаган эдим. Худо менга никоҳда севги ва ҳурмат ўртасида жуда кучли алоқа борлигини англатганидан кейин менинг назариям аниқроқ кўриниш ола бошлади. Мен севиш ва ҳурмат қилиш нима учун бунчалик қийинлигини тушуниб етдим. Эр хотини ўзини ҳурмат қилмаётганини сезса, ўз навбатида, у хотинини севиши ҳам мушкул иш бўлиб қолади. Хотин севгини ҳис этмаса, эрини ҳурмат қилиши жуда қийин бўлади. Шу онда менинг фикрим тиниқлашди ва у аниқ бир маъно касб этди, ўшандан бери у жуда кўплаб одамлар учун ҳам аниқ маъно касб этиб келмоқда. Эр ўзига нисбатан ҳурматсизликни ҳис этганида, у табиий равишда шундай йўл тутадики, хотини ҳам ўзини суюкли эмаслигини ҳис қила бошлайди. Балки, севги эрга айнан шунинг учун буюрилгандир! Хотин ўзини суюкли ҳис этмай қўйса, у табиий равишда шундай йўл тутадики, эр хотини ўзини ҳурмат қилмаётганини ҳис эта бошлайди. Балки, хотин айнан шунинг учун эрини ҳурмат қилишга буюрилгандир! Муқаддас Китобда севги ва ҳурматнинг уйғунлиги аниқ-тиниқ баён этилган, аммо мана шу алоқанинг бузилиши ва ҳаттоки узилишига яққол таҳдид ҳам йўқ эмас. Бу ҳолда, мен оғир вазият деб атайдиган ҳолат юзага келади: бармоқ тепкини босди ва ўқ отилди. Севги бўлмаса, аёл ҳурмат билан муносабатда бўлмайди. Ҳурмат бўлмаса, эр севгини намоён этмайди – бу занжир охир-адоқсиз давом этади. Оқибатда Танглик доираси юзага келади. Мен ўз назариямни баҳам кўрган ҳамма жойда эр-хотинлар мени дарров тушунишарди. Улар агар ўзлари ушбу танглик вазиятини назоратга олишмаса, у ўзларини бетиним айлантириб юраверишини аниқ ҳис этишарди. У қачон ва нима билан тугашини эса ҳеч ким билмайди. Агар китоб ҳақида қисқача гапирадиган бўлсам, унинг саҳифалари орқали мен жуфтликларга қуйидагиларда ёрдам бераман: • ушбу ақлсизлик (Танглик доираси)ни ўз назоратларига олишларида; • бир-бирларини Севги ва ҳурмат қувватси билан тўйинтиришларида (Қувват доираси); • тақволи никоҳ меваларидан баҳраманд бўлишларида (Ғолибона доира). Нима учун севги ва ҳурмат асосий эҳтиёж ҳисобланади Танглик доирасига тушиб қолишдан осони йўқ. Сиз ушбу доирага тушиб қолганингизни тан олиш, ҳамда унинг чархпалак бўлиб айланишидан узоқроқ юришга ўрганиш осон эмас, аммо бунинг имкони бор. Аммо эр ва хотин бир-бирларининг севги ва ҳурматга бўлган асосий эҳтиёжларини қандай қондиришни билиб олишни истасаларгина буни уддаласа бўлади. Менга кўпинча қуйидаги саволни беришади: «Сиз нима учун ишонч билан аёлнинг асосий эҳтиёжи севги, эрники эса ҳурмат, деб айтаяпсиз?». Менинг жавобим икки қисмга бўлинади. Биринчи навбатда, менинг маслаҳатчи ва эр сифатидаги тажрибам бу ҳақиқатни тасдиқлайди. Фақат хотин «Эрим ҳам мени мен уни севганчалик севармикан?» - деб сўраши мумкин. Аёл эрини севишини билади, аммо баъзи-баъзида эри ҳам ўзини худди шунчалик севишшига шубҳа билан қарай бошлайди. Шу боис у эрининг хатти-ҳаракатларида, ўзини тутишида севги аломатларини сезмаса, бу унга салбий муносабат билдира бошлайди. Хотиннинг фикрича, эри эътиборлироқ ва зийракроқ бўлиши керак. Афсуски, хотинлар эрларида улкан севги уйғотиш умидида уларни танқид қилишади. Бундай ёндашувнинг муваффақияти Тереза онага кастет сотишга уринишнинг муваффақияти билан бир хил аслида. Бошқа томондан эса, эр ҳеч қачон хотини ўзини у хотинини севганчалик севармикан, деб савол бермайди. Хўш, нега сўрамайди? Чунки у хотини ўзини севишига ишонади. Мен кўпинча эркакларга қуйидаги саволни бераман: «Хотинингиз сизни севадими?» Улар: «Ҳа, албатта» - деб жавоб беришади. Кейин мен яна савол бераман: «Шу туришингизда хотинингизга ёқасизми?» Кўпчилик «Йўқ» - деб жавоб беради. Кўп ҳолларда хотинининг хуш кўрмаслигини эрлар беҳурматлик ва ҳатто нафратланиш, деб қабул қилишади. Эр, улар илк бора учрашган пайтларидан бери, хотини жуда ўзгариб кетган, деб ҳисоблайди. Ундаги завқ-шавқ бирданига қаергадир йўқолиб қолгандек. Ҳозир у эрига салбий нигоҳ билан қарайди ва буни ҳар қадамда намоён этиб туради. Шу боис эр хотинига ўз севгини намоён этишни тўхтатиш орқали уни ўзига ҳурмат билан муносабатда бўлишга ундамоқчи бўлади. Хотин ўз стратегиясида мағлубиятга учрагани каби, бу ҳолатда ҳам эр ғолиб кела олмайди. Эфесликларга мактубдан олинган парча, бешинчи боб, ўттиз учинчи оят янаям ишонарли бўлиб, унда аёлнинг асосий эҳтиёжи севги, эрнинг асосий эҳтиёжи эса ҳурмат экани акс эттирилган. Эр хотинини худди ўзини севгандек севиши керак, хотин эса эрини ҳурмат қилиши керак. Бундан аниқроқ тушунтириш бўлмайди. Павлус ўзидан ҳеч нарса қўшмаяпти, балки у Худонинг бандаларига буйруғини етказаяпти. Бундан ташқари, ушбу оятда Павлус ишлатган юнонча agape сўзи бирор бир шартларсиз севишни англатади. Оятнинг қолган қисмларининг фразеологияси эр ўзига нисбатан шартсиз ҳурматни ҳис этиши кераклигини англатади. Масиҳий жуфтликлар ушбу оятни қуйидагича тушунмасликлари керак: «Эрлар, ўз хотинларингизни албатта севинг, аммо хотинлар ўз эрларингизни фақат улар ҳурматингизга муносиб бўлганларидагина уларни ҳурмат қилинг». Бошқача айтганда, Муқаддас Китобдаги ҳукмлар муҳокама этилмайди. Бу оятдан кўринадики, хотин учун севги қанчалик муҳим бўлса, эр учун ҳам ҳурмат шунчалар муҳимдир. Муқаддас Китобнинг бошқа бир муаллифи хотинларнинг эрларига ҳурмат билан муносабатда бўлишлари масаласида Павлуснинг фикрига қўшилади. Ҳаворий Бутрус хотинларга қарата шундай ёзади: “Эгамиз ҳақи–ҳурмати, сиз, хотинлар, ўз эрларингизга бўйсунинглар. Эрларингиз Хушхабарни рад этишса ҳам, уларга итоат этинглар. Сизнинг ибратли хулқ–атворингиз ҳар қандай сўздан кўра, таъсирлироқ бўлади. Эрларингиз покиза ҳаётингизни ва Худодан қўрқиб яшаётганингизни кўриб, имонга келишади” (1 Бут. 3:1-2). Ҳеч шубҳа йўқки, Бутрус сўзсиз ҳурмат қилиш ҳақида гапирмоқда. У тилга олган эрлар - тана эҳтиросларига берилган масиҳийлар ёки Худонинг Каломига, яъни Исо Масиҳга ишонмайдиган одамлардир. Бундай эрлар Худога хуш келмайди ва улар хотинлари томонидан ҳурмат кўрсатилишига муносиб эмаслар. Аммо Бутрус хотинларни ҳурмат ҳиссини кўрсатишга ундамаяпти, балки ҳурмат қилишга буюраяпти. Бу ерда гап ҳурматга муносиб бўлган эрлар ҳақида кетмаяпти, балки бирор бир қўшимча шартларсиз эрларига ҳурмат билан муносабатда бўладиган хотинлар ҳақида бораяпти. Сиз кўнглингиз тусамаган ишни қилганингизда, иродангизга қарши борган бўласиз. Шу боис ушбу оятни ишонч билан бажариш керак. Худо хотинларга эрларини ҳурмат қилишни, У шу орқали эрларни Ўзига чорлашга ёрдам берадиган услуб сифатида буюради. Эр ўз руҳиятини Худо учун очганида, у ўз руҳиятини хотини учун ҳам очади. Хотини шу туришида ўзидан нафратланадиган бирорта эр хотинига нисбатан яқинликни ҳис этмайди. Эрни бирор бир шартсиз ҳурмат қилиш орқали унинг қалбида хотинига нисбатан севги ҳисларини уйғотиш мумкин. Ҳурмат – мазкур китобнинг ноёб ва шов-шувли маълумотлар манбасидир. Никоҳга бағишланган кўплаб китобларда эрлар ўз хотинларини севишлари кераклиги таъкидланади, аммо ушбу китобнинг ўзига хослиги шундаки, у хотинлар ўз эрларига нисбатан бирор бир шартсиз ҳурмат кўрсатишлари кераклигини уқтиради. Менинг назариям оддий, шу билан бирга, шу қадар кучлики, 1999 йилда мен чўпонлик хизматидан воз кечиб, бутун вақтимни одамларга севги ва ҳурмат ҳақидаги ҳақиқатларни ўргатишга бағишлашга қарор қилдим. Ўтган давр мобайнида Сара иккаламиз фикрларимизни минглаб оилавий жуфтликларга етказдик. Ҳар сафар тўғри йўлда эканимизни тасдиқловчи далилларга эга бўлаяпмиз. Биз учрашган ҳар бир аёл эри уни қанчалик яхши кўришини билишни истайди. Шу билан бирга, у эрининг ҳам ана шундай севгини ҳис қилишини хоҳлайди. Биз уларга эрга нисбатан севгини намоён этишнинг энг маъқул йўли у ўзи учун муҳим деб ҳисоблайдиган воситалар орқали унга бўлган ҳурматингизни намоён этишдир, деб тушунтиришга ҳаракат қиламиз. Бундай ҳурмат орқали у хотинининг севгини ҳис этади ва ўзида ҳам хотинига нисбатан ана шундай севги ҳислари уйғонади. Мазкур китоб шартсиз севги ва шартсиз ҳурматнинг кучини кўрсатиб беради. Сиз турмуш ўртоғингиз билан ушбу самарали воситалардан фойдалана бошлашингиз билан, никоҳингизни айтилмаган гаплардан, зерикарлиликдан, яширин алам ва хафагарчиликлардан қутқара оласиз. Агар бахтли оила барпо этишнинг уддасидан чиққан бўлсангиз, уни бахтнинг янги қирралари билан бойитасиз. Мазкур китоб орқали сиз билан баҳам кўрмоқчи бўлганимиз мана шу оддий сирни билиб олмасимиздан олдин ҳам Сара билан ҳаётимиз яхши эди. Аммо энди никоҳимиз янада яхшироқ бўлди. Аммо қанчалик яхши? Наҳотки, биз никоҳдаги қандайдир фароғатга эришиб, беғам яшаётган бўлсак? Албатта, бундай эмас. Бизда ҳали ҳам бир-биримизга жаҳл қилиш, бир-биримизга нисбатан меҳрсизлик ва ҳурматсизлик ҳолатлари бўлиб туради. Бошқа исталган оилавий жуфтликлар сингари биз ҳам баъзида Танглик доирасига тушиб турамиз. Аммо биз ҳаётимизнинг бутун оқимини яхши томонга ўзгартириб юборган қарорни қабул қилганмиз. Отам билан онам ҳам мана шу сирдан воқиф бўлишса қандай яхши бўлар эди! Энди Сара билан бехосдан Танглик доирасига тушиб қолиш ҳолатларини қандай камайтиришни биламиз, ҳамда кўпинча жанжалларимиз бошланмасидан тугайди. Хўш, Сара иккаламиз қабул қилган ана шу муҳим қарор нима ўзи? Мен Сара ҳар доим менга нисбатан самимий ҳурматда бўлишига, ҳеч қачон атайлаб ҳурматсизлик қилмаслигига ишонишга қарор қилдим. Билсангиз эди, у баъзида қанчалик бадфеъл бўлиб кетишини, аммо аслида у бунақа ҳислардан холи. У мени боримча ҳурмат қилишини биламан. Сара, гарчи баъзида ўзимнинг сўзларим ва муносабатим билан унинг дилини оғритсамда, аслида атайлаб унга нисбатан ёқтирмаслик ҳиссини намоён этмаслигимга ишонишга қарор қилди. Сара ич-ичимдан уни қаттиқ севишимни ва унинг учун жонимни беришга ҳам тайёрлигимни билади. Аммо буларнинг бари реал ҳаётда қандай амалга оширилади? Мен буни сизга тухумлар ва сочиқлар мисолида тушунтириб беришга ҳаракат қиламан. Сара тухумга мурч сепишни канда қилмайди Сара мурч сепилган тухумни ёқтиради. Мен эса аксинча. У қовурилган тухум ёки глазунья (оқи ва сариғи аралаштирилмасдан қовурилган тухум)га қоп-қора бўлгунича мурч сепиш керак, деб ҳисоблайди. Турмуш қурганимиздан бери Сара менга юз марталаб тухум қовуриб берган, гарчи мен мурч сепилган тухумни ёқтирмаслигимни билсада, унга мурч сепишни канда қилмайди. Аммо мен Сара буни атайлаб, ёки менинг фикрим унинг учун аҳамиятсиз бўлганидан қилмайди, деган хулосага келдим. Мен унинг қалбида нима борлигини биламан. Бир сафар у (тухумга яна мурч сепганидан кейин) ўзига ўзи «Ахир, мурч сепилмаса улар мазали бўлмайдида!» деганини эшитганман. Қовурилган тухумга ҳар сафар мурч сепилган бўлсада, Сара менга қарши ниманидир режалаштирган, ёки менинг жаҳлимни чиқаришга уринаяпти, деган хулосага келмадим. Саранинг мияси бошқа ташвишлар билан бандлигини биламан. У тухумга мурчни беихтиёр сепади. Мен унга юз марталаб «Илтимос, менга қовурган тухумга мурч сепма!» - деганман. Агар у мени ҳурмат қилса, сўзларимга қулоқ солиши керакмиди? Ҳар сафар тухумга яна мурч сепилган бўлишини билган ҳолда жаҳлдан портлаб кетишим керак эмасмиди? Уни бирор бир ғараз нияти борликда гумон қилсам, ноҳак бўлармидим? Агар мен қовурилган тухумдаги мурчга ўхшаган бошқа кўплаб ҳолатларни эсга оладиган бўлсам, мени тушуниш мумкин бўларди. Буларнинг барчаси аслида мен Сара учун ҳеч қандай аҳамиятга эга эмаслигимни кўрсатиб берарди, тўғрими? Лекин мен Саранинг хатти-ҳаракатларини юқорида баён этилганларидан кўра салбий бўёқдорлигини камайтириб талқин этишим ҳам мумкин, чунки мен Сара буларни атайлаб, мени ҳурмат қилмагани учун ва чин дилдан қилаяпти, деб ўйламайман. Мен шундай қарорга келдим, бошқа эркаклар ҳам шу қарорга келишлари мумкин. Бир эркак менга қуйидаги мактубни ёзган эди: “Хотинимнинг мен ҳақимдаги ўйлари, фикрлари ижобийлигини, бошқача айтганда, тилидаги билан дилидаги бир эканини билганимдан кейин ўзимни енгил ҳис эта бошладим. Афсуски, мен илгарилари унинг қалбини яхши тушунмаган эканман. Мен тушунмайдиган жуда кўп нарсалар мавжуд. Масалан, маълум бўлишича, у туғруқдан кейин депрессия ҳолатини бошдан ўтказган экан. Шу каби бошқа кўплаб вазиятларни тушуна бошлаганимдан кейин юрагим анча юмшади. Гарчи мен ҳам уни чин дилдан севсамда ва унга нисбатан туйғуларим самимий бўлсада, балки у менинг севгимни ҳис қилмаётгандир, деб ўйлаб қолдим.” Бу эркак сирни англаб етган эди. У хотини борасида тўғри қарорга келди ва сиз ҳам шундай қила оласиз. Эмерсон нарсаларни жойига қўймайди Мен ҳўл сочиқни аслида у туриши керак бўлмаган жойга қўяман. Мен нонни стол устида қолдиришим мумкин. Мен ошхона шкафлари эшигини очиқ қолдираман. Мен китобларни меҳмонхона полида қолдиришим мумкин. Тўғри, менинг бунга асосларим етарли – миям муҳим фикрлар билан банд. Саранинг тили билан айтганда, «у ҳар доим ўйлайди». Баъзида ўзим ҳам қилаётган ишларимдан ёки ниманидир қилмаганимдан ҳайрон қоламан. Ошхона шкафларининг эшикларига қараб, уларнинг деярли барчаси очиқлигини кўраман. Мен ўзимга ўзим: «Нима учун бу эшикларни ёпмадим? Нима ҳақда ўйлаган бўлсам?» - деб савол бераман. Ёки сочиқни ваннахонага олиб кириб қўйиш ўрнига ётоқхона полига ташлаб кетавераман. Дарвоқе, биз айнан сочиқларда нарсаларга енгилроқ қарашни ўргандик ва бу биздаги босимни анчагина енгиллаштирди. Сара юзимнинг олдида сочиқни силкита бошлаганда, мен кулимсираб: «Буни қарая! Ҳозиргина сочиқни ваннахонага олиб кириб қўйишни ўйлаб турувдим!» - дейман. Илтимос, мени тўғри тушунинг. Мени жудаям пала-партиш одам деб бўлмайди. Ҳамма гап шундаки, мен Сарага уйланганман, у эса озодалик, батартиблик намунаси, оқибатда мен ҳеч унинг талабларига етишолмаяпман. У максималист эмас, аммо мантиқий фикрлайди. Ваннахонада сочиқ илиш учун махсус илгаклар бўлган бир пайтда уни нега каравот устида ёки ётоқхона полида қолдириши керак? Ошхонадаги шкафлар эшикларининг ошиқ-мошиқлари яхши ишлаб турган ва улар осон ёпиладиган бўлса, нега уларни очиқ қолдириш керак? Китобларни жавонга қўйиш учун атиги бир неча сония вақт кетади, шундай экан нима учун уларни меҳмонхона полида қолдириб кетиш керак? Аммо, шунча ишга қарамай, Сара мен бу ишларни атайлаб унинг жиғига тегиш учун, ёки уни писанд қилмаганим учун шунақа бажармаётганимни билади. У мен уй ичида юриб, кундалик юмушлар билан шуғулланаётганимда бошқа нарсаларни ўйлаб турган бўлишимни, шу боис кўп нарсаларни беихтиёр қилишимни билади. У менга минг марта: «Илтимос, нарсаларни жой-жойига қўйиб юр» - деган. Эҳтимол у: «Агар мени севганингда, айтганимни қилган бўлардинг» - деса яхшироқ бўлармиди? У жаҳл устида портлаб кетса, табиий кўринмасмиди? Агар у менинг истакларим яхшилигига шубҳа билдирганида ҳақ бўлиб чиқмасмиди? Балки у менинг юқорида санаб ўтганимга ўхшаш хатоларимни кузатиб, санаб, эслаб қолиб юрса, маъқулмиди? Ахир буларнинг барчаси охир-оқибат мен хотинимни севмаслигимни ва унга эътиборсизлигимни исботлашда қўл келарди. Аммо Сара мени ижобий томондан қабул қила олади, чунки у мен ўзимни атайлаб, чин дилдан мана шундай эътиборсиз ва пала-партиш тутмаётганимга ишонишга қарор қилган. У мана шундай қарорга келди, демак бошқа аёллар ҳам шундай қарорга келишлари мумкин. Эри билан ўттиз йилдан ортиқ бирга яшаб қўйган бир аёл шундай дейди: “Ўтмишга назар солсам, эримга ҳурматсизлик билан муносабатда бўлганимни кўраман. У табиатан жуда меҳрибон, кўнгилчан ва киришимли инсон. У доим нимадир қилишга ошиқади (бир оғиз айтишим билан мен учун нимадир қилишга доим тайёр туради). Унинг ниятларии ҳам эзгу, ўзи эса оқкўнгил. Табиийки, у ҳам барча инсонлар сингари камчиликлардан ҳоли эмас. Мен, балки унга жуда кўп ва юқори талаблар қўйиб юборгандирман, деб ўйлаб қолдим.” Бошқа бир аёл шундай ёзади: “Биргаликдаги ҳаётимизнинг илк давриданоқ у менинг фикримни эшитишни истамай, раҳбарлик қилишга интилди, ўша пайтда мен унинг кўнглида нима борлигини билмагандим. Аччиқ таъналарни унинг юзига шартта-шартта айтиб ташлардим. Ҳозир эса мен унинг қалбини яхшироқ ҳис этаман ва сўзларим унга қанчалик оғир ботганини тушунгандек бўламан.” Бу аёллар сирни англаб етишди. Улар ўз ёндашувларини ўзгартиришга қарор қилишди, демак сиз ҳам эрингизга нисбатан шундай қилишингиз мумкин. Тўғри, Сарада ҳам, менда ҳам ўзимизга яраша камчиликлар бор. Танглик доираси доим бизни ўз доимга тортишга тайёр туради, аммо биз севги ва ҳурматни ёдимизда сақлаган ҳолда вазиятни назорат қилишимиз керак. Биз бу уйғунлик қандай ишлашини биламиз ва менда бу тамойил қандай ва нима учун иш беришини сиз билан баҳам кўришга етарли манба бор. Бу тамойилни тушуниш йўлидаги биринчи қадам эркаклар ва аёллар муомала қилишларини билиб олишдан бошланади. 2-БОБ. МУЛОҚОТ ҚИЛИШ УЧУН ШИФРНИ ТОПИШ КЕРАК Агар эр ва хотинлар севги ва ҳурмат уйғунлигини тушунишни истасалар, уларнинг ҳар бири шифрланган тилда гапиришларни англашлари керак. Барча муаммо шундаки, улар бир-бирларига йўллаётган хабарларининг маъносини тушунишмайди. Оилавий жуфтликлардан бирининг тўйи бўлганига ўн йил тўлиши арафаси эди, шу сабаб хотин бу воқеа эримнинг эсидамикан, деб ўйлай бошлади. Эрнинг, ўтган ўн йил ичида, бу кунни унутган ҳолатлари жуда кўп бўлган эди. Хотини ҳар хил ишоралар беришига қарамай, у гап нима ҳақда бораётганини тушунмас эди. Аммо ўн йилликда эр бу ажойиб кун ҳақида бирор бир ишораларсиз эслаб қолди! У Hallmark откриткалар дўконига кирди, ҳамда чиройли табрик сўзлари битилган откриткаларни кўздан кечира бошлади. Бирдан унинг эътиборини битта чиройли откритка тортди. У откриткага битилган сўзларни ўқиди, улар жуда маъқул келди! У: «Ушбу откритка, шубҳасиз, айнан хотиним учун тайёрланган!» - деб ўйлаб қолди. У откриткани сотиб олиб, ажойиб оқшом бўлишини тасаввур қилган ҳолда уйга шошилди. Ниҳоят, у ушбу санани унутмади ва бу кун ҳар иккалалари учун ҳам унутилмас бўлади. У уйга келиб, бошқа хонага кирдида, откриткага имзо кечиб, хатжилд устига хотинининг исмини ёзиб қўйди. У қўшимчасига хотинининг исми ёнига иккита кичкина юракча ҳам чизиб қўйишни унутмади. Кейин хонадан чиқиб хотинига откриткани топширди. Хурсандчиликдан хотинининг оғзи қулоғига етди. У ўзини жуда бахтли ҳис қилиб кетди, ахир эри унутмабди! У хатжилдни очиб, тилакни ўқишга тутинди... Бир оз ўтиб унинг юз ифодаси ўзгарди, севгидан порлаб кетган кўзлари совуқ ялтирай бошлади. Қувноқ кайфият ўрнини тундлик ва надомат эгаллади. - Нимадир ёқмадими? – сўради эр. У эътиборли бўлгани учун хотинидаги ўзгаришни дарров сезганди. - Ўзим, шунчаки. - Нима, шунчаки? Нимадир бўлдими? - Йўқ, ҳеч нарса бўлгани йўқ. - Кўриб турибманку, нимага кайфиятинг тушиб кетди? - Ҳеч гап йўқ, шунчаки... бу туғилган кунга табрик откриткаси экан. Суҳбат қандай давом этганини тасаввур қилиш қийин эмас. - Наҳотки? – дейди эр, унинг қўлидан откриткани олар экан. - Қанақасига... бўлиши мумкин эмас! - Йўқ, сен билан ҳамма нарса бўлиши мумкин! Эр хотинининг кўзида ҳақиқий ғазабни кўради. У буни атайлаб қилмаганди, шунчаки хатолик юз берганди. Ахир у тўйларининг ўн йиллигини эсга олдику. У совға ва откритка сотиб олди. - Азизам, хато мендан ўтибди, атайлаб қилмадимку, мени кечир. - Кечирай? Атайлаб қилмадинг? Тўғри, бу беихтиёр хатолик бўлган, чунки сенга барибир. Биласанми, нима? Агар сен машинангни техник кўрикка олиб борсанг, у ерда машинангни озгина тирнаб қўйишса, буни дарров сезасан-а? Нега? Чунки сен машинангга бефарқ эмассан! Эр қулоқларига ишонмас эди. Энди ундаги айбдорлик ҳисси ўрнини норозилик эгаллай бошлайди. Кутилган байрам ўрнига, жуда катта тезлик билан жанжал бошланаётган эди. - Ҳой, менга қара, буни атайлаб қилмадим, деяпман, тушундингми? Бунчалик юрагинга яқин олма. Шуям гап бўлди-ю! - Сен менга туғилган кунга аталган откритка сотиб олиб, уни тўйимизнинг ўн йиллигига менга совға қиласану, яна мен хафа бўлмаслигим керакми? Менга ҳеч нарса сотиб олмаганингда яхшироқ бўларди! Эр ўзини оқламоқчи бўлган эди, аммо энди унинг юраги ғазабга тўлиб боради. У ўз севгини намоён этмоқчи бўлганди, хотини эса қўпол ва дағал сўзлар билан «сийлаш»дан бошқасини билмайди. - Биласанми, нима? Мен сенга туғилган кунга аталган откритка сотиб олганимдан хурсандман! – шундай дея эр эшикни қаттиқ ёпиб, хонадан чиқиб кетди. Откритка тақдим этилганидан бери нари борса икки дақиқа ўтди, холос. Бир-бирини чин дилдан севадиган бу икки инсон уйга ажойиб, романтик оқшом умидида келишган эди. Бунинг ўрнига жанжал чиқиб, иккаласи уйнинг икки бурчагига бекиниб олиб, қоронғуликка тикилганча: «Бу нарса қандай содир бўлди?» - деб ич-этларини еб ўтиришибди. Улар гангиб қолган ҳолатда: «Ахир бу ақлсизлик-ку!» - дейишмоқда. Юқоридаги воқеа ҳаётда бўлиб ўтган ва мен билан Саранинг олдимизга маслаҳатга келган жуфтликлардан бунга ўхшаш воқеаларни кўп бора эшитганман. Эр хотинига нисбатан эътиборсиз ва етарлича севги кўрсатмаётгандек туюлганда, хотин ўзида эрига нисбатан ҳурмат ҳисси йўқлигини исботлаган ҳолда, унга танқид ва заҳарханда гаплар билан ташланиб қолганда бошланади бу каби жанжаллар. Ахир хотин негаям эрини ҳурмат қилсин? Бу бефорасат ҳурмат қилишга арзимайди! Сенга фақат жинсий алоқа керак Мана яна бир мисол. Эр бир ҳафталик хизмат сафаридан қайтиб келади. Самолёт қўнган маҳалда у хотини билан ёлғиз кечадиган романтик оқшомни кўз олдига келтирганча, уйга шошади. У уйга кириши билан хотинидан эшитганлари қуйидаги сўзлар бўлди: - Нега бунча эрта қайтдинг? Майли, бориб болаларни мактабдан олиб келарсан. Айтганча, бугун оқшомда ўқитувчилар билан учрашувимиз борлигини ҳам унутма. Ҳа-я, сен билан Билли ҳақида гаплашиб олмоқчи эдим. Бугун унинг ўқитувчиси қўнғироқ қилди: ўғлимиз дарс вақтида шўхлик қилиб, болаларни дарсдан чалғитаётганини айтди. Ҳа, яна, мактабга боришингда менинг кимёвий тозалашга берган кийимларимни ҳам оларсан. Ҳа, эсимдан чиқай дебди, бугун кечки овқатимиз кечикади, чунки синглим келаяпти, бир финжондан қаҳва ичиб суҳбатлашмоқчимиз. Болалар, кимёвий тозалаш ва хотинининг синглисидан кейин турадиган қаҳрамонимиз учун орзу қилган романтик оқшоми ана шундай бошланмасдан якун топди. Орқа эшикка қараб борар экан, у елкаси оша хотинига гап қотади: - Бир ҳафталик айрилиқдан сўнг сен билан кўришганимдан хурсандман! Эрининг гап оҳангидаги истеҳзо аёлни шошириб қўйди, аммо шу вақт телефон жиринглаб қолгани учун, эрининг орқасидан бориб нимани назарда тутганини аниқлаштиришга вақти бўлмади. Кейинроқ, ўқитувчилар билан учрашув пайтида аёл ҳали ҳам эрининг жаҳли босилмаганини сезади, аммо уйга қайтишда эрига ҳеч нарса демайди. Аёл ҳам бир ҳафталик югур-югурлардан чарчаган, бундан ташқари кайфияти ҳам яхши эмас, негаки, эри, мен йўқлигимда қийналиб қолмадингми, деб сўрагани ҳам йўқ. Аёл, эримнинг ўзини ақлсизларча тутиб ғазабланишга қандай ҳаққи бор, дея ўзидан сўрарди. Кечқурун тўшакка ётганларида эр хотини билан табиий ва одатдаги усулда “ярашиб олиш”ни истайди. У ўрталарида жинсий яқинликка таклиф белгиси бўлган усул билан хотинининг елкасини силайди, аммо аёл кескин жавоб қилади: - Бугун эмас. Жуда чарчаганман. Эр норози бўлганча бир сўз демасдан нариги ёнбошга ағанаб ётаверади. Унинг норозилигидан хафа бўлган хотини шундай дейди: - Сен жудаям ҳиссизсан! Қулоқларига ишонмаган эр жавоб қайтаради: - Шу гапларни сен айтаяпсанми: Мен бир ҳафта уйда бўлмадим. Уйга қайтиб келсам, салом йўқ, алик йўқ, менга болалар ва синглинг ҳақида гапираяпсан. Сенга яқинлашмоқчи бўлсам, чарчаганман, дейсан. Шунча нарсадан кейин яна мени ҳиссизсан, деяпсанми? Нима, мен сенга тушлик учун бор-йўғи талонманми? Бу вақтга келиб, аёл ҳақиқатан ҳам эрининг гапларини ўзига оғир олиб, шундай дейди: - Бирор марта ҳам менсиз бир ҳафта қийналиб қолмадингми, деб сўрамадинг. Сени жинсий алоқадан бошқа ҳеч нарса қизиқтирмайди! - Мен бир ҳафта уйда бўлмадим! Илк турмуш қурган пайтларимиз, мен хизмат сафарига кетсам, қайтишимни интизор бўлиб кутардинг. Мени эшик олдида табассум ва бўса билан кутиб олардинг. Энди эса мендан нима учун эртароқ қайтганимни сўраяпсан. Раҳмат. Менга ажойиб кун тақдим этдинг. Калта фикрлаш – доимий низолар ва кескинлик Бундай воқеалар – одатий ҳол. Ҳар бир оилавий жуфтликнинг бу борада ўз тарихи мавжуд. Улар қайта ва қайта содир бўлиб туради. Мен буни Танглик доираси деб атайман. Танглик доирасига шунчалик кўп одам тушадики, жамоатда никоҳ ўқитган ҳар ўнта жуфтликдан бештаси ажрашиб кетяпти, бу ақлсизлик, ўйламай қилинаётган иш менимча борган сари ортиб бормоқда. Баъзида бу ҳолни хонага кирган одам чироқни ёқиш учун включателни босгани, лекин у ишламаётгани билан қиёслагим келади. Агар шу одам икки-уч марта уринганидаям чироқ ёнмаса, унинг кейинги ҳаракатлари ҳаммамизга аён. У ёки лампочка куйган, ёхуд сим узилган бўлиши мумкин, деган хулосага келади. Аммо агар у нақ ярим соат, балки ундан ҳам кўпроқ вақт давомида тинмай включателни босаверса, сиз: «Бу йигит жинними?» - деб ҳайрон бўла бошлайсиз. Аслида эса ҳаммаси жуда оддий. Биз бир хил нарсани яна ва яна салбий таассурот билан қайтараверганимизда ақлсизлик, ўйламай иш қилиш бошланади. Никоҳ эса ана шундай ақлсизлик учун жуда қулай замин бўлиши мумкин. Афсуски, бугунги кунда никоҳ мавзусида нашр этилаётганчалик китоблар ҳали ҳеч қачон чоп этилмаган. Оиладаги мулоқот, оила маблағларини бошқариш, жинсий алоқа мавзуларида китоблар бор. Ҳатто ўттиз кун ичида қандай қилиб яхши хотин ёки яхши эр бўлиш мумкинлиги ҳақида ҳам китоблар мавжуд! Аммо шунча манба бўлишига қарамай, танглик, ўйламай иш қилиш, ақлсизлик давом этмоқда. Бу одамлар масиҳийми ёки масиҳий эмасми, бунинг фарқи йўқ. Нима учун? Мен шундай хулосага келдимки, Исо Масиҳни ўз Раббимиз ва Қутқарувчимиз сифатида тан оладиган ва ҳақиқатни биладиган биз масиҳийлар ўз ҳаётимизда ана шу ҳақиқатнинг барини ишлатмас эканмиз. Худо Каломининг жуда муҳим қисмлари эътиборимиздан четда қолмоқда, балки улар шундоққина бурнимизнинг тагида турган бўлсаям, кўрмагандирмиз, сезмагандирмиз! Жуда кўп масиҳийлар Эфесликларга мактуб, бешинчи боб ўттиз учинчи оятни ёддан билишади, ёки ҳеч бўлмаса, унинг мазмунидан хабардорлар. Ҳаворий Павлус эрларга хотинларини ўзларини севганларидек севишни, хотинларга эса ўз эрларини ҳурмат қилишни буюради. Аммо бирор инсон ушбу даъватга чин дилдан қулоқ солаяптими? Балки, бошланишига эр ва хотин ўртасидаги мулоқот, муомала самаралироқ бўлиши учун Худонинг Каломига қулоқ осиш керакдир? Нега эр-хотинлар топишмоқлар билан гаплашишади? Эр-хотинлар ўртасидаги муносабат, мулоқот мавзуси минглаб бўлмаса ҳам, юзлаб китобларда муҳокама қилинган, таҳлил этилган, таърифланган. Нима учун эр ва хотин ўртасидаги муносабат, мулоқот бу даражада жиддий масала ҳисобланади? Ҳамма гап шундаки, биз бир-биримизда, жинсимиздан келиб чиқиб, шифрланган хабарлар жўнатамиз, лекин буни ўзимиз билмаймиз ҳам. Сиз мен айтган гапни эмас, балки мени айтди деб ҳисоблаган гапингизни эшитасиз. Аммо у аслида мен назарда тутган нарса бўлмайди. Келинг, эр ва хотин эрталаб уйдан чиқишга ҳозирланаётгандаги вазиятни кўриб чиқамиз. Хотин: «Кийишга ҳеч нарсам йўқ». (У янги кийими йўқлигини назарда тутади.) Эр: «Кийишга ҳеч нарсам йўқ». (У тоза кийими йўқлигини назарда тутади) Бу ўринда низо, жанжал келиб чиқишига омил мавжуд эмас, аммо «кийишга ҳеч нарса йўқ»лиги ҳақидаги ушбу мисол, биз ҳамма нарсани ўз эҳтиёж ва таасввуримиздан келиб чиқиб кўришимизни англатади. Мана, масалан, яқинда мен компьютерда ишлаб ўтиргандим, Сара эса қўшни хонада радиони ёқди. Радио орқали ток-шоу берилаётганди, овози баландлиги учун менинг хаёлим бўлинди. Мен хотинимга: - Сен шуни эшитаяпсанми? – дедим баланд овозда. Жавоб бўлмади. Мен яна бақирдим: - Сен шуни эшитаяпсанми? Яна жавоб йўқ. Ниҳоят, мен янада баландроқ бақирдим: - Сен радиони эшитаяпсанми? У ҳам баланд овозда жавоб берди: - Мен эшитмоқчиман, лекин сен нуқул ҳалақит бераяпсан. Бир неча дақиқали қисқа-қисқа эътирозларимиз сал бўлмаса жиддий низога олиб келаёзди. Афтидан, саволим Саранинг жаҳлини чиқарди, чунки у бошида бошқа нарса билан банд бўлгани учун радиога қулоқ солмаётган эди. Мен биринчи марта савол берганимда, Сара, эрим радио орқали қизиқ дастур бўлаётгани учун менинг эътиборимни тинглашга қаратмоқчи, дея тушунди. Аслида, мен, агар у радиони эшитмаётган бўлса, ўчириб қўйишини хоҳлагандим. Хотиним мени тушунмаганидан жаҳлим чиқди. Ниҳоят, ўзим саволни аниқ ва тўғри қўймаганимни англаб қолдим, қолаверса, битта саволни бақирганча уч марта такрорлаш, суюкли аёлига мурожаат қилишнинг яхши ва тўғри йўли эмасди. Шу сабабдан мен кечирим сўрадим. Мен бу воқеани шунинг учун ҳам айтиб беряпманки, бунақа ҳолатлар, айниқса эр ва хотин бир кун (ҳатто бир неча дақиқа олдин) бўлиб ўтган воқеадан таъби хира бўлиб турган бўлса, жанжалга олиб келиши ҳеч гап эмас. Бошқа вазиятларда жуфтликлар давомли низони бошдан кечираётган бўлишлари мумкин ва устига яна битта тушунмовчилик қўшилса, портлаш юз бериши ҳеч гап эмас. Оқибатда, энди гап радиони ўчириш ёки бошқа бир тушунмовчилик ҳақида бормайди. Хотин эрини ҳиссизликда айблайди, улар шундай шикоят қилишади, ҳатто бу нарсанинг намоён бўлишини кутишади ҳам. Орадан бирор дақиқа ўтмай, аёл эрини ўзини севмасликда айблай бошлайди. Ўз навбатида, эр ҳам хотинининг бундай оҳангда гаплашишидан, ўзини ҳиссиз деб ҳисоблашидан норози бўла бошлайди. Бунақа пайтда аксарият эркаклар ишлатадиган монологни у мисоли куйга солиб такрорлайди: «Сенинг кўнглингни топишнинг иложи йўқ». Эр ўзига нисбатан ҳурматсизликни, ёки жуда бўлмаганда, адолатсиз айбловларни ҳис қилади. Кичкина учқун ҳам қуруқ ўрмонда катта ёнғинни келтириб чиқаради, агар жуфтлик уни қандай ўчиришни билмаса, у жиддий офатга айланиб кетиши ҳеч гап эмас. Арзимаган нарсани деб жаҳл қилиш ярамайди Деярли барча вазиятларда низони келтириб чиқарган деб ҳисобланадиган масала аслида бундай бўлмайди. Бирор марта хотинингиз билан жанжаллашганингизда унинг нимадан келиб чиққанини аниқ биласизми? Хотинингиз қизишиб, тепа сочи тикка бўла бошлаганини, ёки тунд ва совуқ қиёфага кира бошлаганини кўрасиз, шунда хаёлингизга: «Унга нима бўлди? Тинчликми?» - деган саволлар келади. Одатда ҳар иккалангизда ҳам баҳона тайёр: «Агар эрим шунақа қизиққон бўлмаса эди!» ёки «Агар хотиним шунақа нозиктаъб бўлмаганида эди!». Табиийки, агар хафа қилинган томон сиз бўлсангиз, бу бошқа гап. Одатда, жуфтингиз яна сизнинг оғриб турган жойингизни босиб қўйгани учун айбдор бўлади. Аммо, ҳамма гап шундаки, агар сиз ўзингизни суюкли эмас, ёки назарга илинмаётгандек ҳис этсангиз, аслида бу ҳол ростдан ҳам жуфтингиздан бу ҳақда хабар олганингизни англатмайди. Хотин эри унга тўйларининг ўн йиллигида туғилган кунга аталган откритка совға қилгани учун “мени севмас экан”, деб ўйлай бошласа, бу аслида ростдан ҳам эри унга севмаслигини ва у ўзини мутлақо қизиқтирмаслигини айтганини билдирмайди. Ўз навбатида, хотин ҳам жаҳли чиққанда ёки эрига ҳурматсизлик кўрсатганида, амалда ўз сўзлари ёки хатти-ҳаракатлари билан айнан шуни айтмоқчи бўлмайди. Эр ажойиб шаҳвоний оқшом умидида хизмат сафаридан қайтганида, хотини бефарқлик кўрсатган ҳолатда, у эрига: «Мен сени ҳам, эҳтиёжларингни ҳам ҳурмат қилмайман» - демаган. Эр хафа бўлиши ёки жаҳли чиқиши мумкин, аммо у ўзининг хотинига бўлган севги совуб қолганини кўрсатмаган. Аксарият ҳолларда биз эътиборни ўз эҳтиёжларимизга қаратамиз ва бошқаларнинг эҳтиёжларини эътиборга олмаймиз. Хотинга севги керак ва у асло эрига ҳурматсизлик қилмоқчи эмас. Эрга ҳурмат керак ва у хотинига ёқтирмаслигини намоён этмоқчи эмас. Сиз ушбу «муаммо» - аслида муаммо эмаслигини англаб етганингизда, ўзингиз юбораётган хабарларнинг жумбоғини очишда тўғри йўлни танлай оласиз. Биз ранглар каби турлимиз Муаммо аслида муаммо бўлмаганда, хотиннинг руҳиятига бошқа, эркакнинг руҳиятига бошқа нарса киришини англаб етиш керак. Муқаддас Китобнинг биринчи бобларида Худо эркакни ва аёлни яратгани ҳақида сўз боради. Бу ҳеч ким учун янгилик эмас. Аммо, асосий гап, эркаклар ва аёлларнинг ҳар хиллигида. Масалан, Бутрус, аёллар «нозик идиш» бўлганлиги учун эрлар хотинлари билан эҳтиёткорона муносабатда бўлишлари кераклигини буюрганида, айнан мана шу фарқни назарда тутади. (1 Бут. 3:7). Мен эркаклар ва аёллар ўртасидаги фарқни қуйидаги тимсол воситасида кўрсатиб бермоқчиман. Аёллар ҳаётга пушти ранг кўзойнак орқали қарашади, ушбу кўзойнак бутун борлиқни пушти рангга бўяйди. Эркаклар эса оламга мовий рангли кўзойнак орқали боқишади ва у табиий равишда, борлиқни мовий рангда кўрсатади. Эркаклар ва аёллар ўзлари қараб турган бир хил вазиятни, ҳолатни турлича талқинда кўришлари мумкин. Мос равишда, пушти ва мовий фильтрлар нарсаларни маълум даражада турлича баҳолашлари, талқин этишларига мажбурлайди. Эркаклар ва аёллар нафақат турлича кўришади, балки турлича эшитишади ҳам. Пушти ва мовий борасидаги фарқни давом эттириш учун Худо эркакларга мовий эшитиш аппарати, аёлларга эса пуштисини берди. Улар эшитаётган бир хил сўзларини турлича тушунишади (худди биз юқорида кўрган «Кийишга ҳеч нарсам йўқ!» - деган вазиятга ўхшаш). Эркаклар ва аёллар турли рангдаги кўзойнак ва эшитиш аппаратларига эгаликлари боис бир-бирларига хабарларни турли тилларда йўллашади. Хотинингизнинг кайфияти кўз олдингизда тушиб бораверса ва сиз муаммо чиқиши мумкинлигини ҳис этсангиз, у сизга шифрланган хабар жўнатади. Табиийки, шу пайтда ёнингизда пушти рангли кўзойнак ва эшитиш аппарати тақиб олган минглаб аёллар бўлганида, улар дарров: «Вой, бу чиройли ва мафтункор хоним нима учун қовоғини солиб олганини биламан. У шу қадар нозик ва назокатли. Қулоқларимга ишонмайман. Эри у билан қандай оҳангда гаплашаётганини қаранг!» - дейишарди. Аёллар учун бу шифр тушунарли, чунки улар хабарни пушти рангли кўзойнак ва эшитиши аппарати орқали қабул қилишади. Уларнинг: «Эркаклар намунча бефаҳм бўлишса-я. Уларнинг иккита мияси бўлса керак. Биттаси йўқолиб қолган, иккинчиси биринчисини излагани кетган!» - деб ўйлашлари бежизга эмас. Энди вазиятни тескарисига ўгиринг. Хотин эрининг кайфияти бузилаётганини, унинг жаҳли чиқаётганини ва у гаплашмай қўйганини кўрганида, эрининг ўзини тутиши унга енгилтакликдек бўлиб туюлади. Аммо шу пайтда ёнингизда мовий рангли кўзойнак ва эшитиш аппарати тақид олган минглаб эркаклар бўлишганида, сизни кузатиб ва эшитиб, улар албатта: «Бу йигит нега жим бўлиб қолганини ва аёли билан гаплашгиси келмаётганини биламан. Ачинарли ҳолат! У эри билан қайндай оҳангда гаплашаётганини бир қара. Ишониш қийин! Бу ялмоғизга супурги бериш керак экан» - деган бўлишарди. Эркаклар ва аёллар ўртасидаги мулоқот муносабати нима учун бундай муаммоли бўлишини тушуна бошлаяпсизми? Келинг, тўйнинг ўн йиллиги муносабати билан олинган, аслида туғилган кунга аталган бўлиб чиққан откритка воқеасига қайтамиз. Хотин, эри ўзига туғилган кунга аталган откритка олганини кўрганида, кайфияти бирдан бузилиб кетди. Эр, тўйлари бўлган кунни кўп бора унутган эди, мана бугун аёлнинг сабр косаси тўлди! Аниқки, эри уни етарлича яхши кўрмайди, йўқса откриткага нима ёзилганини ўқиб кўрган бўларди-да! Шу боис у эрига шифрланган зардали хабар жўнатади. Эр бу хабарни тўғри ўқий оладими? Албатта, ундай эмас. Чунки унинг кўзида мовий рангли кўзойнак бор. Улар орқали эр фақат норозиликни, асаббузарликни ва ҳурматсизликни кўради. Олдинига у ўзини айбдор ҳис этади, кейин эса жаҳли чиқа бошлайди. Ахир у бу ишни атайлаб қилмадику... хотини уни кечирса бўлардику! Аммо аёл ўзининг пушти рангли кўзойнаги орқали боқар экан, бу каби «атайлаб қилинмаган» хатоларни эътиборга олгиси келмайди. У эрининг феъл-атворини поймол қилган ҳолда низони ривожлантиришда давом этади. Эри ўзидан кўра кўпроқ машинасини ўйлайди! Эрнинг ҳам сабр косаси тўлади! У хотинига туғилган кунга аталган откритка сотиб олганидан хурсанд бўлади, баттар бўлсин, унга бу ҳам кам. У бу ҳақда бошқа гаплашишни истамайди. Шу боис хонадан чиқиб кетади. Оқибатда, улар тўйлари бўлганининг ўн йиллигини откриткага ўхшаган майда нарса қандай қилиб икки кап-катта инсонни ақлсизлик, ўйламай иш қилишга мажбур этиши мумкинлиги ҳақидаги ўйлар билан ўтказишади. Аслида муаммо откриткада эмасди. Аслида муаммо шунда эдики, аёл ўзини суюкли эмасдек ҳис эта бошлади ва бунга ўзи биладиган табиий усулда жавоб қайтарди – эрига дилидагиларни очиқ-ойдин айтиб ташлади. Ҳамма хотинлар ҳам шундай қилишмайди, аммо бу каби вазиятда уларнинг аксарияти шундай йўл тутиши аниқ. Пушти ранг кўзойнак ва шу рангдаги эшитиш аппарати тақиб олган хотин керакли ўринда эрининг ўзини ҳимоя қилишини эмас, балки кечирим сўрашини кўришни истаган эди. Агар шундай бўлганда улар кечки овқат тановулига йўл олишлари мумкин бўларди. Аммо эрнинг мовий рангли кўзойнаги ва шу рангдаги эшитиш аппарати бунга йўл қўймади. Эрнинг ҳақиқий муаммоси, гарчи у буни англаб етмаган бўлса ҳам, у хотинининг ўзига муносабатида ҳурматсизликни ҳис этганида эди. Бўлди, етарли, энди хотинига кўрсатиб қўяди. Натижада, ниятлари холис бўлган икки инсон Танглик доирасига тушиб қолишди ва уни қандай тўхтатишни ёки ундан бутунлай чиқиб олишни билмай, аро йўлда қолишди. Мен «ниятлари холис бўлган» одамлар ҳақида гапирганда нимани назарда тутдим? Бу жумла билан мен бундай одамлар бир-бирларини жудаям яхши кўришади, демоқчиман. Улар бир-бирларининг дилларини оғритишни исташмайди, бир-бирларига нисбатан ёмон ниятлари йўқ. Уларнинг дили оғриган, жаҳллари чиқяпти, аммо ҳали ҳам кўнгиллирда бир-бирларига нисбатан ажиб туйғулар бор. Шунинг учун ҳам улар, тўйларининг ўн йиллигида, бунақанги аҳмоқона ҳолат қандай содир бўлганини тушунмаган ҳолда, бошқа-бошқа хоналарда ўтказишди. Аммо, бутун фожеа шундаки, уларнинг ҳар иккаласи ҳам бўлиб ўтган воқеада бир-бирини айблашади! Илмий тадқиқотлар севги ва ҳурмат асосий ўрин тутишини исботлайди Эр-хотинлар токи бир-бирларига йўллаётган пушти ва мовий рангли хабарларни ўқишни ўрганиб олишмас экан, Танглик доираси уларни ўз домига тортиб, чир-чир айлантираверади. Шифр ҳар доим пушти рангда бўлганида унинг ичида нималар содир бўлади? Шифр мовий рангда бўлганида унинг ичида қандай жараёнлар кечади? Аёлда севгига эҳтиёж ғоят кучли бўлади, эркакда эса ҳурматга эҳтиёж кучли бўлади. Ҳаммаси мана шундай оддий ва мураккаб. Қизиғи шундаки, илмий тадқиқотлар севги ва ҳурмат бахтли никоҳнинг асоси эканини тасдиқлайди. Вашингтон университети руҳшунослик факультетининг профессори доктор Жон Готман тузган тадқиқотчилар жамоаси йигирма йил давомида йигирма йилдан қирқ йилгача бўлган муддат давомида бирга никоҳда яшаётган икки мингта оилавий жуфтликни кузатиб борган. Бу одамларнинг келиб чиқиши ҳар хил, улар турли касб эгалари ва турлича турмуш тарзига эгалар. Уларни фақат битта нарса бирлаштириб туради – гапириш оҳанглари. Готманнинг таъкидлашича, бу оилавий жуфтликлар гаплашганда, деярли ҳар доим «иккита асосий таркибий қисм: севги ва ҳурматнинг кучли қарама қарши оқимини кўриш мумкин. Улар никоҳни емирувчи энг кучли воситалардан бири бўлган нафратнинг мутлақо қарама-қаршиси ва унга қарши восита ҳисобланишади»1. Готманнинг кашфиёти икки минг йилдан бери Муқаддас Китобда мавжуд бўлган нарсани тасдиқлади. Кўпгина одамлар, Эфесликларга мактубнинг бешинчи бобини никоҳ ҳақида Муқаддас Китобда келтирилган энг аҳамиятли таълимот, деб ҳисоблайдилар. Павлус, ўттиз учинчи оятда, мазкур амрнинг ўзига хослигини эр-хотинларнинг жинсидан келиб чиқиб аниқлаштирган ҳолда, никоҳ ҳақидаги мазкур таълимотга хулоса ясайди. У, Худонинг юрагидан чиқиб келган амрини етказар экан, эрларга хотинларини шартсиз севиш кераклигини (агапе), хотинлар эса эрларини, улар ўзларига севги бераётган ёки бермаётганидан қатъий назар, ҳурмат қилишлари кераклигини айтади2. Эътибор қилган бўлсангиз, бу ерда хотинларга эрларини агапе севги билан севиш амр этилмаган. Мен кўп йиллар давомида ушбу оятни ўрганар эканман, нима учун аёлларга эрларини агапе севги билан севиш амр этилмаган, деган саволга жавоб изладим. Бирдан бунинг сабабини тушуниб етдим. Худо аёлни севги учун яратган. Тарбия, таъсирчанлик, ҳиссиётга берилувчанлик, севги ва раҳмдиллик аёл табиатининг бир қисми ҳисобланади. Қисқача қилиб айтганда, Худо аёлни севиш учун яратган. Аёлни эрини фидокорона севишга даъват этмаслик керак, чунки унинг ўзи шу мақсадда, яъни севилиш учун яратилган. Келинг, энди Павлуснинг Титусга йўллаган Мактубнинг иккинчи боб, тўртинчи оятини кўриб чиқамиз. Бу ерда, ёши катта аёллар, келинларга ўз эрлари ва фарзандларини севишга ўргатишга даъват этилади, аммо Павлус агапе севгини назарда тутмайди, муаллиф инсоний, биродарлик севгини англатувчи юнонча phileo сўзини қўллайди. Ҳамма гап шундаки, ёш аёл эри ва фарзандига нисбатан агапе севги билан севиш учун яратилган. Охир-оқибат аёл уларни севишдан ҳеч қачон тўхтамайди. Лекин кундалик ҳаёт қийинчиликлари ва ташвишлари боис у жасоратидан шу қадар ажралиши мумкинки, phileo севги билан севиш қобилиятини йўқотиши мумкин. Уни сабрсизлик ва бадхоҳлик эгаллаб олиши мумкин. Аёл минғир-минғир қила бошлаши, тез-тез чуқур оҳ тортиши, норозилигини намоён этиши мумкин. Охир-оқибат унинг ёнида ҳар доим ўзгаришга эҳтиёжманд одам бўлади. Аёл севги билан тўлиб тошган. Унинг интилишлари агапе билан тўла, аммо услубларда phileo етишмаслиги мумкин. Ҳар бир аёл бундай муаммога дуч келиши мумкин, мен гаплашган аёлларнинг кўпчилиги ўзларида эрлари ва фарзандларига нисбатан салбий муносабат пайтлари бўлиб туришини тан олишган. Баъзида бу ҳолатни ҳалокат олди синдроми деб ҳам аташади. Она шунақа кайфиятга тушиб қолганда, оиладаги барча яширинишга жой излаб қолади. Оналарнинг самимий севгисига ҳеч ким шубҳа билдирмайди, аммо баъзида атрофдагилар аёлга шу туришларида ёқишларига шубҳаланиб қолишади. Бир жиҳатдан муаммо шундаки, аёлларнинг ўзлари ҳам уларни севишларига, айниқса эрлари севишига, унчалик ҳам ишонишмайди. Оқибатда яна ўша савол кун тартибига чиқади: «У ҳам мени мен уни севганимчалик севармикан?» Жавоб ижобий эмас. Эрнинг ўзини тутишидан хотини ўзининг суюкли эмаслигини ҳис эта бошласа, унинг жавоби ҳам шунга мос бўлади ва эр хотинининг ўзига ҳурматсизлигини ҳис эта бошлайди. Аммо ҳаммаси нимадан бошланган эди, ўзи? Мени нафас олишга қўймаяпсан! Муқаддас Китобдаги иккита парча борасида қанча кўп мулоҳаза юритганим сари, эркакка ўз аёлини агапе севги билан севиш бекорга буюрилмаганини, чунки у, ана шу севгига чиндан ҳам муҳтожлигини англаб боравердим. Аслида, ҳар биримиз ҳавога қанчалик муҳтож бўлсак, аёл ҳам севгига шунчалар муҳтож бўлади. Тасаввур қилинг, аёл севги тўлдирилган идишга шланг билан улаб қўйилган! Саҳнага эр кириб келиб, қайси томондан яқинлашиб борсам экан, деб атрофни айланаётганида, бехосдан шлангни босиб олади. Табиийки, аёл бундан хурсанд бўлмайди. Бунинг устига шу маҳал унинг қўлига ўқлов ёки бошқа иш қуроли тушиб қолса, «Шлангимни босма, мени нафас олишга қўймаяпсан!» - деб дарров ҳужумга ўтиши ҳам мумкин. Оддий қилиб айтганда, унинг энг олий эҳтиёжи қондирилмаганида, аёл салбий муносабат билдиради, десам ишонаверинг. Маслаҳатга келган эрларга мен доим хотинларингизнинг кайфияти бузила бошлаганини кўрсангиз, билингки, шлангни босиб олиб, уларни нафас олишга қўймаётган бўласиз, дейман. Яъни аёллар нафас олиш учун зарур бўлган «кислород»дан мосуво бўлиб қолади. Шу боис хотинингиз: «Сен мени умуман яхши кўрмайсан. Сен мени қанчалик ёқтирмаслигингни тасаввур қилиш қийин эмас. Менга нисбатан шундай қилаётганинга ишонгим келмайди!» - деб бақира бошлайди. Нафақат эрларга ўз хотинларини севиш буюрилган, балки хотинларга ҳам эрларини ҳурмат қилиш буюрилгандир. Билсангиз, эрлар учун ўзларини ҳурмат қилишлари нафас олишлари учун кислород қанчалик керак бўлса, шу даражада муҳим. У ҳам ўзига хос шланг билан катта қилиб «ҳурмат» деб ёзилган ёрлиқ ёпиштирилган идишга улаб қўйилган, ана шу идишдан ҳурмат келиб турар экан, у доимо ўзини яхши ҳис этади. Келинг, эр-хотинларни буғу билан солиштирамиз. Мафтункор буғу хоним ўзининг чиройли туёқлари билан шлангни босиб олади. Табрик откриткаси билан боғлиқ воқеада кўрганимиздек, хотинда эрининг шланги устида сакраш ва рақсга тушиш учун етарлича асос бор эди. Лекин бу қандай натижа берди? У ўзининг ўткир туёқлари билан шлангнинг бир неча жойидан тешиб қўйгани учун эр шунга мос жавоб қайтаришга мажбур бўлди, чунки унинг энг улуғ эҳтиёжи (ҳурмат кўриш) қондирилмаган эди. Оқибатда, жанг бошланиб кетди. Мен Эфесликларга мактубнинг бешинчи боб, ўттиз учинчи оятида келтирилган сўзларни амалга ошира бошлаганимда, соат циферблати шаклидаги диаграмма чиздим. Соат ўн иккига «Севгисиз» деб ёзиб қўйдим. Соат учга эса «Аёл жавоб қайтараяпти» дедим (агар унга етишмай қолганида нафаси қисадиган ҳаво зарур бўлганидек севги керак бўлса, у албатта жавоб муносабатини билдиради). Соат олтига «Ҳурматсиз» деб ёздим. Тўққизга эса «Эр жавоб қайтараяпти» дедим (агар эрга нафас олиш учун ҳаво қанчалик зарур бўлса, ҳурмат ҳам шу қадар керакли бўлса, лекин бунинг ўрнига танқид ёки тажовузларга учраса, албатта жавоб муносабатини билдиради). Мана шулар Танглик доирасини келтириб чиқаради. Эрлар ва хотинлар ўзлари муаммо деб ўйлаётган нарса, аслида, муаммо эмаслигини билмаганликлари боис, Танглик доираси бўйлаб югуриб юраверишади. Асл муаммо эса севги ва ҳурматнинг йўқлигида бўлади. Бошқа ҳаммаси – шунчаки қўшимча деталлар. Эркаклар танқидни нафрат деб қабул қилишади, аёллар эса жимликда таҳдидни эшитишади Аёллар учун бир нарсани айтиб қўймоқчи эдим, эркаклар ўзларига нисбатан танқидий фикрларни эшитишганда, уни ўзларига нисбатан қаратилган нафрат сифатида талқин эта бошлашади. Эсингизда бўлса, эркаклар мовий рангли эшитиш аппарати тақишларини айтиб ўтган эдик. Хотини унга пушти рангли ва нишли хабарлар юбора бошлаганда, унинг шланги тешила бошлайди ва тез орада у гўёки хотинига қуйидаги сўзларни айтади: «Мен бунақа муносабатга муносиб эмасман. Сендан бошқа ҳамма мени ҳурмат қилади. Сен ўзинга жанжални сотиб олаяпсан. Жимгина ўтирганингда яхшироқ эди». Эрнинг сабр косаси тўлганда, у, бир сўз демасдан хонадан чиқиб кетади, бу эса аёл учун гўёки ўлим зарбаси бўлади. У худди шу тарзда томоғини йиртгудек бўлиб: «Мен сени севмайман!» - деб бақириши ҳам мумкин эди. Бундай вазиятда хотин донг қотиб қолади. Биринчидан, у ўзини суюкли эмасдек ҳис этади. Иккинчидан эса, у севги билан эрига яқинлашишга уринган эди. Энди эса, эри ўзига қанчалик душманона муносабатда эканини, қанчалик қаҳри қаттиқлигини намоён этиб турибди. У хотинини ёлғиз қолдирганча, индамай чиқиб кетди-я! Ана бўлмаса! Аёл ажрашиш учун сабаблар ўйлай бошлайди. Аммо, агар у, яхшилаб ўйлаб кўрса, ҳаммаси ўзининг танқиди сабабли бошланганини тушуниб етади. Аксарият ҳолларда эр-хотинларнинг ҳар иккаласида ҳам бир-бирларига нисбатан эзгу ниятлар бўлади, аммо улар бир-бирларининг кодларини ўқий олишмайди. Аёл яхши кўргани учун танқид қилади, аммо эр ҳурматсизликни эшитади, холос. Эр жанжал жиддий тус олиб кетмаслиги учун ўзини четга олиб қочади ва бу тўғри йўл, аммо аёл буни эрининг ўзини севмаслиги, севишни истамаслиги ва бунга қодир эмаслиги белгиси, деб тушунади! Ҳозир ушбу сатрларни ўқиётган аёллар шундай дейишади: «Агар эрларимиз бу қадар масъулиятсиз бўлмаганларида эди... Агар эрим ўзини ҳақиқий эркакдек тутганида, бўлаётган воқеани муҳокама қила олганида, биз бирор бир тўхтамга келган бўлардик». Сиз шундай ўйлашингиз мумкин ва мен нега бундай ўйлаётганингизни тушунаман. Афсуски, бундай ёндашув эркакларни ўзгартирмайди. Эркакларнинг бундай муносабатининг илдизи масъулиятсизлик ёки ғурурдан кўра чуқурроқ. Эркакларнинг ўз ғурур кодекси бор. Аёл ўзига нисбатан ниятлари самимий бўлган эрининг олдига келганида, эр хотини билан на жисмонан, на сўз ўйини билан жанг қилишига ҳожат бўлмайди. Хотини унга танқид ёмғирини ёғдирганида у жимгина ўтраверади, бу эса баттар аёлнинг жаҳлини чиқаради. Ҳужумлари самара бермагач, аёл эрини совуқ ва ҳиссиз одам, деб қабул қила бошлайди. Бу вақтда эса эрнинг миясида қуйидаги фикрлар чарх уради: «Ишониш қийин. Хотиним менга шунақа ҳурматсизлик, ҳатто нафрат билан муносабатда бўляпти. У мени ўзини севмасликда айблашдан бошқасини билмайди». Танглик доираси айланишда давом этади. Аёл баландроқ овозда бақира бошлайди, эр эса борган сари ўз қобиғига ўралиб олаверади. Тез орада эса аёл эрига у умри давомида эшитмаган энг аччиқ сўзлар ёмғирини ёғдиришни бошлайди. Одатда, аёллар сўзлар ёрдамида жанг қилишни боплашади. Улар бу нарсани санъат даражасида ўзлаштиришган ва эрлар бундай сўзлар ёмғири остида ўзларини нотовон ҳис этиб қолишади. Таъкидлаш жоизки, одатда бу ҳол бир-бирларига яхши муносабатда бўладиган жуфтликлар ўртасида мунтазам содир бўлиб туради, балки шунинг учундир улар ичларида йиғилиб қолган ҳамма нарсани тўкиб солиб, енгиллашиб олишни маъқул кўришар. Одатда Танглик доирасига тушиб қолган аксарият эрлар ва хотинларнинг бир-бирларига муносабатлари самимий бўлиб, фақат улар буни қандай ифодалашни билишмайди. Шу сабабли Танглик доираси охир-оқибат уларни ажрашишгача олиб боради. Қабулимга келиб, шу ерда ҳам жангини давом эттирган жуфтликларни кўрганман. Бунақа пайтда мен уларга шундай дейман: - Вақт тугади... вақт тугади! Ўтиринглар, айтингчи, хотинингиз сизга ва ўзгаларга яхшилик тилайдими? Унга фарзандларингизни ишонган бўлармидингиз? - Ҳа, албатта. - Унда бу нима қилганларинг? Қандай қилиб икки меҳрибон инсон бир-бири билан бунақа муносабатда бўлиши мумкин? Эр ва хотин менга савол назари билан қарашади: «Буларни бизга нега гапираяпсиз? Буларнинг ҳаммасини шундоғам яхши биламиз, аммо биз уришамиз, жанг қиламиз, кўпинча эса нега бундай бўлаётганини билмаймиз ҳам». Узоқ йиллар давомида мен кўплаб жуфтликларга тушунтиришга уриниб келаётганим каби, бу саволнинг асосий жавоби бир-бирига йўлланган хабар кодини ўқий олиш билан боғлиқ. Ҳар сафар хотинингиз шикоят қилганида, йиғлаганида, танқид қилганида, сизга қуйидагича шифрланган хабар жўнатади: «Мени севишингни хоҳлайман!» Ҳар сафар эр жаҳл билан гапирганда ёки умуман гаплашмай қўйганида, хотинига қуйидагича шифрланган хабар жўнатади: «Мени ҳурмат қилишингни хоҳлайман!» Шундай қилиб, биз кодни очиш жараёни қандай кечишини англай бошладик, аммо йўлимизда ҳалигача қандайдир муаммолар бор. Эркаклар – ўзлари билан хотинлари ўртасини тўсиб турадиган деворларни қуришга жуда усталар. Хотинлар ҳам, ўз навбатида, эрларига ўзига хос тарзда қарши туришади, чунки улар ўзларини суюкли эмасдек ҳис этишади. Кўплаб аёллар ўзларини севишни истамайдиган эрларидан шу қадар тўйиб кетишганки, уларни ҳурмат қилишни ўйлашни ҳам исташмайди. Бундай аёллар эрларига ҳурматларини намоён этишга қарор қилишларидан олдин эрлари шунга муносибликларини исботлашлари керак, деб ҳисоблашади. Табиийки, агар хотин эри ўзини муносиб тутишга ҳаракат қилаётган пайтда ҳам ҳурматсизлик кўрсатаверса, бундан бирор бир яхшилик чиқмаслиги аниқ. Кейинги бобда бу жараён қандай кечишини ва эрлар ҳамда хотинлар бу муаммони қай тариқа ҳал этишларини кўриб чиқамиз. 3-БОБ. АЁЛ НЕГА ҲУРМАТ ҚИЛМАЙДИ, ЭР НЕГА СЕВМАЙДИ Турмуш ўртоғингизнинг кодини ўқий олиш кўникмаси ҳар доим ҳам бир кун, бир ой ёки ҳатто бир йилда шаклланавермайди. Хотинини севишни чин дилдан хоҳлаб, менинг олдимга маслаҳатга келган бир эркакнинг сўзларига қулоқ тутинг. У шундай ёзади: “Тавсияларингиз ва қўллаб-қувватлаганингиз учун раҳмат. Барибир мен тасаввурим ва мавжуд воқелик ўртасидаги жарликни кўрганда нима қилишни билмай қолаяпман. Мен бу ишга қўл урганимда, гарчи муваффақиятга у қадар ишонмаган бўлсамда, умидим бор эди. Аммо «севувчи» хатти-ҳаракатимнинг тез ва ижобий самара бераётганини кўриб, ўзимни бахтли ҳис эта бошладим. Мен бу нарсани ёдда тутган пайтим – тилимни «тишлашим», жавоб қайтармаслигим қийин кечмасди. Ўйлашимча, мен ўзимни ярашишга чоғлаганимда, ўзимни босишим ва ўзим билан содир бўлаётган воқеа-ҳодисаларни юракка яқин олмаслигим осон бўлади. Қийинчиликлар эса ҳаммаси ўз жойига тушгандан кейин бошланади. Мен эҳтиёт бўлмай қўйсам, суҳбат жараёнида инсон табиатининг гап кўтаролмаслиги ва ҳиссиётга берилувчанлиги маълум бўлади. Ўтган ҳафтада бирданига ҳаммаси мон томонга ўзгариб кетди, ҳамма эски дардлар юзага чиқиб, улар янада кучлироқ оғриқ бера бошлаганидан ҳайрон қолдим. Мен билан худди душман билан гаплашгандек гаплашишганини жиним суймайди. Хотинимнинг: «Нега кайфиятимни бузаяпсан?» - деган саволини эшитиш жуда оғир. У менинг севгимга ишонмаслигини айтганида, ёки мен ҳеч қачон ўзгармаслигим, ўзи менга турмушга чиқиб хато қилгани ҳақида гапирганида портлаб кетмасликнинг асло иложи йўқ. Йўл ростдан ҳам жуда узоқ ва биз бирор бир натижага эришишимиз даргумон бўлиб туюлади. Жанжалларимиз, бир-биримизни айблашларимиз, низолар орасида сизнинг аксарият ҳолларда айтилган гапларнинг мазмун-моҳияти эмас, балки уларнинг қандай оҳангда айтилгани можарога сабаб бўлиши ҳақидаги сўзларингизни эслайман. Шунда ўзимнинг тўғри гаплаша олмаслигимдан ич-ичимдан сиқила бошлайман. вазият шу даражада ёмонлашдики, мен бунга йўл қўйганимдан, кўзим кўрлигидан уялиб кетаяпман. Барча уринишларим ва сабрлилигим фақат ватқинчалик самара бераётгани, барқарорлик озгина бузилгудек бўлса, яна ҳаммаси эски ҳолатига қайтаётгани ҳам мени ҳайрон қолдирмоқда. Камдан кам эркаклар ўз дилларидагини ушбу мактуб эгаси каби баён эта олишади. Унинг хотини севгига ўта эҳтиёжманд, аммо эрига ишонмагани сабабли бу масалада унга ёрдам бермайди. Нега айрим аёллар эрларига қараб: «Сенга тегиб хато қилибман» - дейишгача бориб етишади ва бу сўзлари ўзининг салбий мевасини бермайди, деб ўйлашадими? Эрини танқид ва гина-кудуратлар ёмғири остида қолдирган аёл яна қандай қилиб ундан севги кутиши мумкин? Ўз навбатида эрлар ҳам сўқирликлари боис қандай қилиб, ўзларини бу даражадаги оғир аҳволга тушириб қўйишади?” Шартсиз ҳурмат – ҳақиқий уйғунлик эмасми? Мен аёллар билан суҳбатлашганимда улар шартсиз севги концепциясини дарров илиб олишади. Чунки уларнинг бутун механизми мана шу тўлқинга созланган бўлади. Аммо мен эрга шартсиз ҳурмат кўрсатиш зарурлиги ҳақида гап бошлашим билан улар буни тушунишмайди. Менимча, камдан кам одамлар Бутруснинг Биринчи мактубидаги учинчи боб, биринчи ва иккинчи оятларининг мазмуни ҳақида ўйлаб кўришган бўлса керак. Ҳаворий Бутруснинг таъкидлашича, «улар(эрлар)нинг сўзга бўйсунмайдиганлари», яъни ҳурматга муносиб бўлмаганлари «хотинларининг турмуши билан сўзсиз эгаллангандирлар». Оддий сўзлар билан тушунтирганда, эри ўзи тасаввур қилган одам бўлиб чиқмаса, хотин эрига сўзи ва юзида ҳурматини ифодалаши керак. Хотин эрига шартсиз ҳурматини сўзлари ва юз ифодаси билан намоён этиш орқали, эрини яна номуносиб хатти-ҳаракатлар қилишдан қайтариши мумкин. Эҳтимол, эр ростдан ҳам нафратга лойиқдир, аммо унга ҳурматсизлик кўрсатиш билан бирор нарсага эришиб бўлмайди, худди шунингдек аёлнинг қалбини ҳам қўполлик ва қаҳр билан забт этиб бўлмайди. Қизиғи шундаки, эркаклар ҳам шартсиз ҳурмат кўрсатиш ғоясини дарров тушуниб етишмайди. Эркаклар аёллар ҳам ҳурматга муносиб бўлиш керак, деб ҳисоблашади. Аёл ўз эрини ҳурматга номуносиб, деб билади. Эркак ҳурматга сазовор бўлишни хоҳлайди, аммо у хотини ўзига кўрсатаётган ҳурматсизликка номуносибман, деб ишонади. Эрга нисбатан ҳурмат шартсиз бўлиши кераклиги ҳақидаги мулоҳаза айрим аёлларни шошириб қўяди. Аёллардан қуйидагича изоҳларни кўп эшитганман: «У ўзини доим шунақа тутадиган бўлса, қандай қилиб уни ҳурмат қилишим мумкин?» «У ҳурматга муносиб эмас, у доим дилимни оғритади...» «Мен уни севаман, аммо шу қадар дилим оғриб хафа бўлиб кетаманки, уни ҳурмат қилгим келмайди». «Оилада энг муҳими - севги. Агар у мени мен истагандек сева олганида, балки менинг қалбимда ҳам унга нисбатан ҳурмат уйғонармиди...» «Тўғри, менда ҳам камчиликлар бор, аммо асосий муаммо эримда, ўзгариши керак бўлган одам ҳам айнан у. Ҳамма гап шундаки, у мени кўпроқ севиши ва ҳурмат қилиши керак». Аёллар оилавий муносабатларда шартсиз ҳурмат кўрсатиш ҳақида умуман эшитишмаганини менга қайта-қайта такрорлашдан чарчашмайди. Улар учун бу бемаънилик, бу – оксюморон (бир-бири билан умуман боғланмайдиган, бир-бирига қарама қарши бўлган тушунчаларни ифодаловчи атама). Менинг манбаларимдан фойдаланган ва ушбу таълимотнинг кучига тўла ишонган профессионал маслаҳатчи менга қуйидаги мактубни битган эди: Куни кеча мен деярли жар ёқасига келиб қолган никоҳларини сақлаб қолишни истаётган икки нафар аёл билан суҳбатлашдим. Улардан эрларингизни севасизларми, деб сўрадим. Ҳар иккаласи ҳам ўйлаб ўтирмай тасдиқ жавобини беришди. Сўнгра улардан эрларингизни ҳурмат қиласизларми, деб сўрадим. Улар дарров жавоб бера олишмади. Улар керакли сўзларни топа олмай қолишди ва шу туришларида ўт олдириш қийин бўлган эски машинага ўхшаб кетишди. Улардан бири жуда кўп китобларни ўқиганини, аммо бирор жойда бундай ёндашувга дуч келмаганини айтди. У амалда қандай қилиб эрни шартсиз ҳурмат қилиши мумкинлиги ҳақида сўради. Мен бунга худди шартсиз севгига эришган сингари эришилишини айтдим. Фақат Худонинг инояти билан эришилади. У кулиб қўйди. Эътибор қилингда, ҳар иккала аёлда ҳам шартсиз севгини тушуниш борасида муаммо йўқ. Аёллар бу бирикмани ҳеч қачон оксюморон сифатида қабул қилишмайди. Улар учун шартсиз севги сўз бирикмаси бир-бирига зид бўлиб туюлмайди ва улар эрлари томонидан ўзларига севги кўрсатилмаётганини сезиб қолишса, дурров буни билдириб қўйишади. Аёллар ўз туйғуларини ифодалаш санъатини анчайин мукаммал эгаллашган, эркаклар эса ҳисларини яширишга мойил бўлишади. Бошқача айтганда, аёллар ўз ҳисларини намоён этишни маъқул кўрадиган бир пайтда, эркаклар жим туришни ёки ўз қобиғига ўралиб олишни афзал кўришади. Эркаклар ўзларига ҳурмат кўрсатилмаган пайтда нима қилишни билишмайди, улар ўз ҳисларини намоён эта олишмайди. Эрлар қуйидагича ўйлашади: «Агар у шундай тушунса, мен нима ҳам қила олардим. Агар хотинимнинг ҳурматини қозонишим керак бўлса ва мен шунақа ёмон одам бўлсам, буни унутишга ҳаракат қилганим маъқулроқ». Аёл ўзи эрига ҳурмат билан муносабатда бўлишидан олдин эри ана шу ҳурматга муносиб бўлиши зарурлигини очиқ айтар экан, бу билан эрини бурчакка тиқиб қўяди. Энди эр ўзаро муносабатларида ҳам севги, ҳам ҳурмат учун масъул бўлиб қолади. Эр хотинини шартсиз севиши ва айни вақтда унинг ҳурматига муносиб бўлишга ҳаракат қилиши керак. Табиийки, оқибатда эр ўз қобиғига ўралиб олади. Ҳаммаси мовий ва пушти рангларга боғлиқ Эрларга ҳурмат кўрсатиш аёллар учун нотаниш ғоя бўлиб туюлади ва албатта бунинг маълум сабаблари бор. Маълум маънода бу нарса мовий ва пушти рангли кўзойнак ва эшитиш аппаратлари билан ҳам изоҳланади. Аёллардан бири айтганидек: «Биз турлича фикрлаймиз. Ҳатто, эрим ҳурмат (ёки унинг йўқлиги) деганда нимани назарда тутишини ҳам тушунмайман». Аёллар ҳурмат кўрсатиш концепциясини тушунмаслигининг яна бир сабаби эрларининг қўпол ва ҳиссий муносабати билан боғлиқ. Кўплаб аёллар ўз норозиликларини эрларининг юзига очиқ-ойдин айтиш учун асосли сабабларга эга эканликларини тушунаман ва мен мана чорак асрдан бери уларнинг эътирозларини тинглаб келаяпман. Аммо бу ҳали ҳаммаси эмас. Яна маданий муҳит ҳам бор. Сўнгги қирқ йил давомида Америка жамоати доимий равишда шуртсиз севгини тарғиб этиб келди. Мен ҳам ўзим ишлаган жамоатда ушбу мавзуни тарғиб қилганман, чунки у пайтлар шартсиз ҳурмат кўрсатишнинг муҳимлигини тушунмаганман. Ўтган йиллар давомида мен маслаҳатчи сифатида қабулимга ёрдам ва маслаҳат сўраб келган аёллар сингари доимий равишда умидсизликни ҳис этганман. Нима учун эрлар хотинларини улар эрларини севганчалик сева олишмайди? Гап эрлар буни эплолмаслигида эмас, чунки турмуш қурмасларидан аввал учрашиб юрганларида, улар буни эплай олишларини исботлашган эдилар. Аммо энди, улар оила қуришгач, худдики эрларда хотинларини севишга сабаб йўқолгандек бўлади. Улар ўз никоҳлари билан деярли қизиқмайдилар. Никоҳда нимадир етишмайдигандек туюлади. Ўшанда мен шартсиз севгининг муҳимлигини таъкидлар эканман, ҳақиқатнинг фақат ярмини ўргатганимни англаб етдим. Эфесликларга мактубнинг бешинчи боб, йигирма бешинчи ва йигирма саккизинчи оятларида Павлуснинг маслаҳати қуйидагича мазмунга эга: «Эй, эрлар, Масиҳ жамоатни яхши кўриб, Ўзини жамоат учун фидо қилганидай, сизлар ҳам хотинларингизни шундай яхши кўринглар... Эрлар ҳам ўз хотинларини ўз таналарини севгандай севишлари керак. Ўз хотинини севган эркак ўзини севган бўлади». Аммо урғу фақат шубҳасиз севгига бериладиган бўлса, кўпчилик эркакларга ўз севгиларини намоён этишларида ёки уларни севгига илҳомлантиришга ёрдам беролмайди, ҳар ҳолда улар буни хотинлари хоҳлагандек қилишмайди. Уларнинг ҳаммасига қуйидаги қисқа оятда айтилган фикрлар етишмайди: «Хотин ҳам эрини ҳурмат қилсин» (Эф. 5:33) Мен ўз қарашларимни ўзгартириб, барчани ҳақиқатга – севги ва ҳурматга ўргата бошлаганимдан кейин, қизиқарли муносабатни кўрдим. Икки юз нафар аёлни бирлаштирган бир гуруҳ билан мен икки марта учрашиб, эрларни ҳурмат қилиш мавзусида суҳбатлашдим. Мен улар билан учинчи марта ҳам учрашишга тайёр эдим, аммо гуруҳ раҳбарияти таклифимни рад этди. Улар менинг яқин танишларимдан бири бўлган аёлни «Эрни қандай севиш керак» - деган мавзуда чиқиш қилиш учун таклиф қилишди. Менинг чиқишларим ҳақида эшитган танишим менга хабар жўнатди: «Сен, эрларни қандай севиш керак, деган мавзуда чиқиш қилгандинг-ку». Ўша аёл бошқа хотинлар таълимотимнинг мазмунини қандай қилиб эътибордан қочиришганини тушуна олмаганди. Эрни севишнинг ягона усули уни ҳурмат қилишдир, зеро, фақат шу нарса унинг учун муҳим аҳамиятга эга. Мен бу «ишдан четлатилиш»ни бошимдан ўтказдим ва қаердаки бўлмайин шартсиз ҳурмат кўрсатиш ҳақидаги таълимотимни тарғиб қилардим. Кўпгина аёллар, худди қуйидаги мактуб муаллифи сингари, ушбу ҳақиқатларга қулоқ осишади: “Мен тақводор хотин бўлиш ўргатилган жуда кўплаб курс ва машғулотларга қатнашганман, Муқаддас Китоб таълимоти асосидаги никоҳ ҳақида кўплаб китобларни ўқиб чиққанман. Шунга қарамай, муносабатларимизда нимадир етишмаётганини ҳис этардим... Мен нима учун баъзида эрим жиззаки бўлиб қолишини ва менга жуда зарур бўлган севгини бермаётганини тушуна олмасдим. Энди эса аслида мен унга ҳурматсизлик кўрсатганимни, лекин унга шунақа хабар жўнатганимни ўзим ҳатто билмаганимни ҳис этаяпман... Мен ҳурмат билан муносабатда бўлишга ҳаракат қилиб кўрдим ва натижа мени лол қолдирди. Эрим у қадар яхши суҳбатдош эмас. У кўпроқ ташқи оламга боғланган одам, халқаро миқёсда ишбилармонлик билан шуғулланади. Гарчи ўзимни бир қадар ноқулай ҳис этган бўлсамда, барибир унга қуйидаги сўзларни айтдим: «Азизим, бугун туни билан қайси сифатларинг учун сени ҳурмат қилишимни ўйлаб чиқдим». Аслида ҳам шундай бўлганди. У ҳеч нарса демади, аммо мен, муҳит илиқлашганини ҳис қилдим. Орадан икки кун ўтиб, кун давомида бошқа эркаклар билан ов қилиб келгач, у менга: «Сени жуда соғиндим. Мен билан борсанг бўларкан. Кун давомида сен менинг қанчалар асалим эканинг ҳақида ўйладим» - деди. Мен бор овозимда кулиб юборишимга сал қолди – у мени асалим деб атади, мен эса аллақачон бувиман. Аммо, ўзингни яна суюкли ҳис этиш жуда ажойиб. Мен энди тушунаяпман, кўпинча ўзим хоҳламаган ҳолда эримга нисбатан ҳурматсизлик кўрсатган эканман”. Ҳурмат эркакнинг кўнглига нимадир қилади. Худо эркакни шундай яратган. Арета ва ҳурмат ҳақида бир оғиз сўз айтмоқчиман. Баъзида мендан сўраб қолишади: «Сиз аёлларга севги, эркакларга эса ҳурмат керак дейсиз. Лекин бунинг тескариси ҳам тўғри эмасми? Аёлларга ҳурмат, эркакларга эса севги керак эмасми?» Бу саволга мен, тўғри, эркакларга севги, аёлларга эса ҳурмат ҳам керак, аммо мен ҳар бир жинс вакилининг асосий эҳтиёжларини назарда тутаиб гапираяман, деб жавоб қиламан. Баъзида бу эҳтиёжлар қоришиб кетади. 1960-йиллар охиридаги феминистлар ҳаракатининг2 авж палласида Арета Франклин «R-E-S-P-E-C-T» («respect» инглиз тилида «ҳурмат» деган маъно англатади – изоҳ муаллифники.) номли қўшиғини эълон қилади. Бу қўшиқ орқали барча аёллар, ҳеч бўлмаганда, улар уйда бўлганларида озроқ ҳурмат кўришни илтимос қилишлари ҳақидаги фикр илгари сурилганди. Аёлга ҳурмат керак ва «у ҳурматни олиши лозим». «R-E-S-P-E-C-Т» узоқ йиллар давомида аксарият аёлларнинг севимли қўшиғига айланганди, аммо уларнинг кўпчилиги бу қўшиқни Арета ижро этишидан икки йил аввал эркак киши – Отис Реддинг ёзганини билишмаса ҳам керак. Отис бу қўшиқни 1965 йилнинг 15 августида хотинига мактуб сифатида ёзган эди. Бундай вазият сизни ҳайрон қолдирмаяптими? Тўғри, аёлда ҳурматга эҳтиёж бор, агар эри уни ростдан ҳам севса, аёл ўзига керак ҳурматга сазовор бўлади. Аммо Отис Реддинг ўз қўшиғида эркакнинг ҳурматга муҳтожлиги ва «у ҳурматга сазовор бўлиши кераклиги» тўғрисида қалб тубидан ҳасрат билан куйлайди. Арета Франклин ижросидаги қўшиқнинг машҳур бўлиб кетганига қарамай, мен ҳали ҳам аёлларга ҳурматдан кўра кўпроқ севги, эркакларга эса севгидан кўра кўпроқ ҳурмат керак, деб ҳисоблайман. Мен иккита бир-биридан анча узоқ бўлган соҳадан мисол келтираман: табрик откриткалари ишлаб чиқариш ва ҳарбий соҳа. Булар жамиятимизнинг турлича соҳалари ҳисобланади, аммо улар эркаклар ва аёлларнинг энг муҳим эҳтиёжларини акс эттиришда жуда қўл келади. Барча табрик откриткалари севги мавзусига бағишланган Табрик откриткалари аёллар менталитети ва эҳтиёжларини тушунишда калит вазифасини ўташи мумкин. Маркетинг тадқиқотларининг кўрсатишича, Америка Қўшма Штатларида откриткаларнинг аксарият қисми аёллар томонидан сотиб олиниб, аёлларга тақдим этилар экан. Табрик откриткалари кўп миллионлик бизнес демакдир. Аммо, шуниси борки, табрик откриткаларини ишлаб чиқарувчи компаниялар мафкура билан умуман қизиқишмайди. Улар одамларнинг менталитетини ўзгартиришга ҳаракат қилишмайди. Улар шунчаки пул ишлашади, шу боис харидоргир молни сотишади, холос. Буни англаган ҳолда, мен сиздан эрдан хотинига аталган ва «Азизам, мен ростдан ҳам сени ҳурмат қиламан» - деган сўзлар битилган откритка топишни сўрамоқчиман. Бунақа откриткани тополмайсиз. Сабаби бунақа откритка умуман йўқ, чунки хотинлар бундай дил изҳорини эшитишни исашмайди. Аёллар севгига мойил бўлишади. Севги тили уларнинг она тили ҳисобланади. Мен бундай вазиятни танқид қилмайман, мен шунчаки Худо аёлларни шунақа яратганини таъкидламоқчиман, холос. Аслида, агар севги аёлларнинг энг зарур эҳтиёжи бўлмаганида олам оғир аҳволга келиб қоларди. Аёллар шунақа яратилган ва биз эркаклар бундан фақат хурсанд бўлишимиз керак. Афсуски, айнан шу сабабдан сиз хотиннинг эрига қараб «Азизим, мен сени ҳурмат қиламан» - деган дил сўзлари битилган табрик откриткасини топа олмайсиз. Нега бундай откриткалар йўқ? Чунки уларни ҳам ҳеч ким сотиб олмайди. Аёллар эрлари учун табрик откриткасини танлаганларида унда ўз севгилари акс этишини исташади, аммо ҳурмат ҳақида ўйлаб ҳам кўришмайди. Афсуски, аёллар (ҳамда откритка ишлаб чиқарувчилар)нинг эътибори севгига қаратилгани боис, эрларнинг энг асосий эҳтиёжларидан бири қаноатлантирилмай қолади. Ораларингизда кўпчиликнинг ўғиллари бўлса керак, энди ўйлаб кўринг, ўғлингиз хотинидан ҳеч қачон «Мен сени ҳурмат қиламан» - деган сўзни эшитмаслиги қанчалар қайғули. Унинг қалбига Худо томонидан жойланган эҳтиёж, агар у келинингизнинг умидларига мос келмаса, эътибордан четда қолиб кетаверади, чунки эр ҳурматга муносиб эмаслигини тасдиқловчи овозлар бунга йўл бермайди. Агар ўғлингизнинг оиласи – одатий никоҳ бўлса, у биргаликдаги ҳаётнинг биринчи йили ўтибоқ, хотини ўзини севишига, аммо ўзига мафтун эмаслигига ва ўзини муносиб инсон деб ҳисобламаслигига тўлиқ ишонч ҳосил қилади. Агар унинг оиласи аксарият жуфтликлар каби бўлса, хотини бутун кучини танқид ва арзи-додлари билан эрини ўзгартиришга ҳаракат қилишга сарфлайди, вақт ўтиши билан эса унга нисбатан нафрат ҳислари юзага кела бошлайди. Ҳурмат – эркак учун олий қадрият Аёллар «ҳурмат» сўзининг маъносини тушунишни ва уни қўллашни ўрганиб олсалар зарар қилмайди, чунки, тўғрисини айтганда, ҳурмат – эркак учун олий қадрият ҳисобланади. Мен оилавий муносабатларда севги ва ҳурматнинг ўзаро уйғунлигини ўргата бошлаганимдан кейин Муқаддас Китоб эркак ҳурматга эҳтиёжманд бўлишини аниқ-тиниқ ўргатишини англаб етдим, менинг шахсий кузатишларим ҳам буни тасдиқлайди. Аммо мени ҳар доим бу ғоялар статистик таҳлилда қандай акс этиши қизиқтириб келарди. Энг кучли тадқиқот гуруҳлари томонидан ўтказиладиган тадқиқотларда эркакнинг ҳурматга бўлган эҳтиёжи акс этадими? Маълум бўлишича, акс этаркан. Миллий сўровлардан бирида 400 кишидан шу иккита вариантдан бирини танлаш зарурати бўлганда, улар қайси бирини афзал кўришар экан: а) ёлғиз ва севгисиз қолиш; б) бошқаларга ўхшамаслик ва атрофдагиларнинг нафратини ҳис этиш? Сўровда иштирок этганларнинг 74% агар мана шу иккита вариантдан бирини танлаш зарур бўлганида, ёлғиз ва севгисиз қолишни афзал билишларини қайд этишган3. Бу эркаклар учун бошқаларга ўхшамаслик ва атрофдагиларнинг нафратини ҳис этиш энг салбий вариант экан. Кўп сонли эркаклар ушбу тадқиқот натижаларини тасдиқлаб шундай дейишади: «Мени севадиган, аммо ҳурмат қилмайдиган аёл билан яшашдан кўра, мени севмаса ҳам ҳурмат қиладиган аёл билан яшашни афзал кўрардим». Бу эркаклар севгига эътиборсиз эмаслар. Улар ўзларига севги ҳам кераклигини билишади, аммо уларнинг ҳурматга бўлган эҳтиёжлари севгидан кўра кўпроқ. Балки, сув ва овқат солиштиришимизда энг қулай ўхшатиш бўлар. Яшаш учун бизга уларнинг ҳар иккаласи ҳам керак, аммо биз овқатсиз узоқ муддат кун кечира олсакда, сувсиз уч суткадан ортиқ яшай олмаймиз. Эркаклар учун севги худдики овқат, ҳурмат эса сув кабидир. Бундан ортиқ нима ҳам дейиш мумкин! Ҳурмат қилиш – эрнинг интилишини уйғотувчи калит вазифасини ўтайди. Ҳурмат кўрсатиш эрнинг интилишини уйғотувчи омил бўлиши мумкинлигига яхши мисолни ҳарбий қисмлардан топиш мумкин. Мен саккизинчи синфдан ўн иккинчи синфгача ҳарбий билим юртида ўқиганим боис мени ҳарбий соҳада еткачилик масаласи қизиқтириб келган. Масалан, мен улуғ йўлбошчилар одамларга шартсиз ҳурмат кўрсатиш орқали ўз қўшинларини ғалабага илҳомлантирганликларига гувоҳ бўлдим. Манёврларни етарли даражада яхши бажара олмаётган денгизчиларига мурожаат қилаётган америкалик адмирални кўз олдингизга келтиринг. «Денгизчилар, мен сизларга ўзингизга бўлган ишончингиздан кўра кўпроқ ишонаман. Бошингизни баланд кўтаринг. Менга қаранглар. Мен сизлар билан ўзингиз фахрланишингиздан кўра кўпроқ фахрланаман. Бугун манёврларни яхши бажара олмадингиз, аммо ҳарбий бўлинмангизнинг имкониятлари жуда юқори эканига, бутун дунёда энг яхшиси эканликларингизга ишонаман. Ярим йилдан кейин сиз эришадиган даража бутун дунёни лол этади, мен сизларни ўша даражага олиб чиқаман!» Адмирал ўз аскарларини ҳурмат қилса, уларга ўзлари ишонганидан кўра кўпроқ ишонса, улар ўсишни, энг зўри бўлишни, адмирал кўра олган ўз имкониятларини намоён этишни исташади. Бундай эркаклар хизмат қилишни исташади. Нима деб ўйлайсиз, нега уларнинг вазифаси ҳарбий «хизмат» деб аталади?4 Аммо эркаклар нафақат хизмат қилишга, балки жанг майдонида жон беришга тайёр бўлишади. Кўпчилик эркакларда Худо томонидан берилган нимадир борки, ўша нарса уларда шараф билан жанг қилиш ва ўлиш, аёллар, болалар ва ўз дўстлари учун жангга кириб, жонини бериш истагини уйғотади. Мен Уитонда ўқиган пайтимда у ерда Жим Хаченс капеллан эди, у Вьетнам уруши вақтида ҳам шу унвонда хизмат қилган. Жимнинг айтишича, вьетнамликлар америкалик аскарларни, дўстлари уларни қутқаришга уринишини билгани учун, атайлаб ярадор қилишар экан. Шундан кейин вьетнамлик снайперлар яраланган дўстини жанг майдонидан олиб чиқишга ҳаракат қилган аскарларни отиб олишаркан. У кўп маротаба аскарларнинг жон аччиғида: «Мен у ёққа боришим керак. Жога ёрдам бермасам бўлмайди. Уни ўша ерда қолдириб кетолмайман. Боришим керак. У менинг дўстим» - деб бақирганларини эшитган. Шараф ва севги америкалик аскарларни Вьетнамда, тарихдаги исталган бошқа урушда бўлгани каби ана шундай қаҳрамонона ҳаракатларга ундаган. Бир эркак менга қуйидагиларни ёзган эди: “Мен ўн тўрт йил давомида ҳарбий-ҳаво қўшинларида хизмат қилдим, яна олти йил ҳақиқий ҳарбий хизматда бўлганман. Чиқишингизда сиз кўп маротаба эркаклар хотинлари ва ватан учун жон беришга тайёр бўлишларини кўп бора таъкидладингиз. Сизнинг сўзларингиз бизнинг ҳар иккламизга жуда кучли таъсир кўрсатди (Хотиним ҳарбий хизматни ҳар доим ҳақиқий уруш ва ўлим билан қиёслаб келган. Мен эса ҳарбий хизматни шараф ва бурч, деб биламан). Мен нафақат ватанимга, балки бирга хизмат қиладиган инсонларга ҳам содиқман”. Фақат мана шундай бўлинмаларда хизмат қила оладиган эркаккина (ҳарбий хизматчи, ўт ўчирувчи, полициячи) хизмат давомида шаклланадиган алоқаларни ҳамда бир-бирига бўлган садоқатини тушуна олади. Ишонаманки, бу эркак мана шундай бўлинмаларда шараф билан хизмат қилаётган аёлларни камситмоқчи эмас. Аммо, шончим комилки, у, кўпгина эркакларни таърифлайдиган буюк ҳақиқатларни тасдиқламоқчи. Мен аксарият эркакларга маслаҳат берганман ва биламанки, ҳарбийларни ҳаракатлантирувчи куч ҳисобланган шараф ва садоқат оилада ҳам амал қилади. Афсуски, бизнинг маданиятимизда: «Эркакларга ҳурмат кўрсатманг. Улар бунга муносиб эмас. Улар сизни менсишмайди, улар сизни камситишади, ҳақорат қилишади ва ҳатто ўлдиришади» - деган сўзлар ҳам қулоққа чалиниб туради. Бу сўзлар айрим эркакларга нисбатан ишлатилганда ҳақиқат, аммо менинг ишончим комилки, аксарият эркакларга нисбатан қўлланилганда у ёлғонга айланади. Эркак меҳрибон қалб билан хотинига хизмат қилади ва хатоо унинг учун ўлишга ҳам тайёр туради. Аммо хотин эри учун ўлиши мумкинлигини тахмин ҳам қилмайди. Албатта, эрларининг садоқатларига кўпроқ тасдиқ олишни истайдиган аёллар ҳам бор. Балки, сиз эрига қуйидаги сўзларни айтган аёл ҳақида эшитгандирсиз: «Гарри, сен доим мен учун ўлишга тайёр эканингни айтасан, аммо ҳали бирор марта сўзингнинг устидан чиқмадинг!». Бу, албатта, сизнинг кулиб қўйишингизга сабаб бўладиган шунчаки ҳазил, аммо ўз хотинлари учун ўлишга ҳам тайёр бўлган эркакларга ҳурматсизлик, энг ёмони, нафрат билан муносабатда бўлишса, бу энди кулгули эмас. Бир аёл менга ёзган хатида шундай дейди: “Ҳаётимнинг катта қисмини Муқаддас Китобни ўрганишга бағишладим ва ўзимни имонли инсон деб ҳисоблардим, аммо бир куни сизнинг қуйидаги сўзларингизни ўқиб қолдим: «Баъзида ўзга инсонни севиш унинг учун ўлишдан кўра қийинроқ бўлади. Шундай, эркакнинг ҳаётида хотинига бўлган севги учун ўлишга тайёр бўлган кун келиши мумкин, аммо у доим хотинидан ўзини севмаслиги ҳақида тинимсиз шикоятлар эшитади». Бу ҳақиқат менинг руҳимни турмушимдаги барча нарсадан кўра кўпроқ яралади. Мен ёмон иш қилиб қўйган ва гарчи энди бундай иш қилмаслигини билса ҳам, ўзи етказган жароҳатлар битиши учун жуда кўп вақт керак бўлишини англаган ҳолда, қандай кечирим сўрашни билмайдиган ҳар қандай аёл яхши тушунадиган уятни ҳис қилдим”. Бу аёл ҳамма нарсани тўғри тушунганди. Эркаклар аёлларга тенг муносабатда бўлишлари керак Павлуснинг Мактубларида эркаклар хотинларини агапе севги билан севишга буюрилган (қаранг: Эф. 5:22-33), аммо Муқаддас Китобда эрларга ўз хотинларини ҳурмат қилиш буюрилган жойлар ҳам мавжудми? Бутрус аёлларга ўз эрларига нисбатан ҳурмат билан муносабатда бўлишни буюрганидан кейин (қаранг: 1 Бут. 3:1-2), у эрларга мурожаат қилиб, хотинларига уларни тушунган ҳолда муносабатда бўлишлари кераклигини, «улар ҳам абадий ҳаёт иноятидан баҳраманд бўлганлари учун уларни ҳурмат» қилишларини тайинлайди (1 Бутрус. 3:7). Бутрус «улар ҳам абадий ҳаёт иноятидан баҳраманд бўлганлари учун уларни ҳурмат қилиш» деганда эрларга хотинларини Худо берган неъматларга ўзлари каби тенг ҳуқуқли сифатида қараб қадрлаш ва ҳурмат қилишга буюради. Павлус Исо Масиҳда «сиз ҳаммангиз бирсизлар» (Гал. 3:28) деганида Бутруснинг фикрини қўллаб-қувватлайди. Хотинларга ҳурмат кўрсатиш ҳақидаги ушбу даъватни Эфесликларга мактубнинг бешинчи бобида ҳам кўриш мумкин, унда Павлус эрлар хотинларини ўзларини севганлари каби севишлари кераклигини айтади. Павлус таъкидлайдики: «Ҳеч ким ҳеч қачон ўз танасини ёмон кўрмайди. Аксинча, уни озиқлантириб, парвариш қилади...» Бу оятдан кўриниб турибдики, эрлар ўз таналарини қанчалик кўз қорачиғидек асрасалар, хотинларини ҳам худди шундай асрашлари керак (қаранг: 28, 29-оятлар). Аёл Павлус ёзганидек одам бўлишни орзу қилади. У ўзини қироличалардек ҳурмат қилишларини эмас, балки маликалардек эркалашларини истайди. У ўз эри учун аҳамият жиҳатидан энг биринчи инсонга айланишга интилади. Ҳаммаси шундай бўлиши керак, аёл гўёки малика, эр эса шаҳзода. Эфесликларга мактубнинг бешинчи боб, ўттиз учинчи оятида эркакларни раҳбар, жонини бериш буюрилган инсон сифатида ҳурмат қилиш кераклиги уқтирилади. «Масиҳ имонлилар жамоатининг боши... Масиҳ жамоатни яхши кўриб, Ўзини жамоат учун фидо қилган » (Эф. 5:23, 25). Шаҳзода малика учун курашга киради, тескариси эмас. Шу сабабли малика ўзини «раҳбар» ҳисоблаб ҳурматталаб бўлмаслиги керак. Тўғри, у тенг ҳуқуқли инсон, Бутрус ўзининг Биринчи мактубининг учинчи боб еттинчи оятида айтганидек «абадий ҳаёт иноятидан баҳраманд бўлганлари учун» ўзини эъзозлашларини, ўзига ғамхўрлик кўрсатишларини, эътиборли бўлишларини хоҳлайди. Малика ва шаҳзода билан солиштиришни яна давом эттирган ҳолда, менимча, Муқаддас Китоб қоидаларига кўра, шаҳзода ёки эрни «тенглар ичида биринчи» - деб қараш керак. Бу билан мен, улар бир-бирларига нисбатан тенглар, аммо эр боқувчи ва ҳимоячи бўлишга буюрилган, у ҳатто зарурат бўлганда ўлишга буюрилган. Бу нарса айниқса, кема чўкаётганда яққол намоён бўлади, «қайиқларга олдин аёллар ва болалар чиқади» - деган сўзларни бир эсланг. Одатда, эркаклар аёлларга нисбатан жисмоний жиҳатдан йирикроқ ва кучлироқ бўлишлари бежиз эмас. Худо амрининг эркакларга буюрган тасдиғи шунда кўринмайдими? Нахимиё ўз одамларини деворларни қайта тиклашга ва душман ҳужумларини қайтаришга бошлаганида, ҳамюртларини «Қариндош–уруғларини, ўғил–қизларини, хотинларини, уй–жойларини ҳимоя қилиш учун жанг қилиш»га чақирган эди (Неем. 4:14). Баъзида эрлар хотинлари ўзларида ана шу вазифаларни бажараётган эркакни кўришини исташади. Хотини буни кўрганида эри димоғдор бўлгани учун эмас, балки Худо уни шундай яратгани учун илҳомлантиради. Камдан кам эркакларгина «Мен тенглар ичида биринчиман» - деган сўзни айтишади. Меҳрибон ва ақлли эркак бу унинг ҳуқуқи эмас, балки бурчи эканини яхши билади. Аёл эса бошқа томондан ўзининг «аҳамият жиҳатидан биринчи» бўлишга интилишини тушунади. Унга бошқа ҳеч нарса мана шу нарса каби куч бера олмайди. Аёл манман эмас. Шунчаки Худо уни шундай яратган. Эр хотинини аҳамият жиҳатидан биринчи сифатида эъзозлаганида, аёл эса ўз навбатида эрини тенглар ичида биринчи деб ҳурмат қилганида, уларнинг никоҳи муваффақиятли бўлади. Эр, хотини ўзига оёғидан бошлаб қарашини назарда тутса, шу билан бирга, уни камситса, амалда ўзи ўтирган шохни кесаётган бўлади. Эр, хотини ўзини ҳукмрон қироличадек тутишга уринаётганини кўрса, у аёлининг қалбига йўл тополмайди. Агар аёл эри ўзини ҳимоя қилишини кутса, ҳамда кейин уни ўзини баланд ва ҳимоячидек тутишда айбласа, у эрининг оёғи остидаги тупроқни олиб ташлаётган бўлади. Аёл эри тенглар ичида биринчидан ҳам кўра кўпроғини хоҳлаётганини ҳис қилса, ўзи учун унинг қалбини оча олмайди. Эрлар: «Мен шундай дедим!» деманг Шу ўринда эркакларнинг эътиборини бир нарсага қаратиб, уларни огоҳлантириб қўйиш керак. Аксарият хотинлар учун Муқаддас Китобнинг аёлларни ўз эрларини шартсиз ҳурмат қилишга чақириши кутилмаган ҳодиса бўлиб туюлади. Шундай ҳолатлар ҳам учрайдики, аёллар илгари бу таълимот ҳақида умуман эшитмаган бўлишади. Ақли эр бу таълимотдан хотинига қарши қурол сифатида фойдаланмайди. Аксинча, у ўзини таъвозе билан тутади. У хотинига эшитганларини мулоҳаза қилиб кўриш ва кейин амалиётда қўллаш учун имконият беради. Мўъжизалар эса ўзини узоқ куттирмайди. Кўпинча жуфтликлар Танглик доираси даҳшатли ғичирлаш билан ўз айланишини тўхтатишини айтишади. Аксарият ҳолларда бу ўзгариш айнан хотин эрига нисбатан шартсиз ҳурмат кўрсатишга ҳаракат қилгани сабаб содир бўлади. Аёл эрига нисбатан ҳурмат билан муносабатда бўлиш ғоясини чуқурроқ англагани сари, унга бу нарса ёа бошлайди, ҳамда бу унинг эрига ҳам ёқади (албатта, у дастлабки шок ҳолатидан чиққанидан кейин). Энг муҳими шундаки, натижада эр хотинига нисбатан шартсиз севги билан муносабатда бўла бошлайди. Мағлубият ҳолати ғалабали онларга айланади, қуйидаги икки нафар бахтли эрларнинг мактублари шундан далолат беради. Уларнинг биринчиси ўн икки йиллик оилавий ҳаёти давомида никоҳ масалаларига бағишланган жуда кўплаб семинарларда қатнашган экан: Оила масалаларига бағишланган семинарларнинг аксариятида урғу эрнинг ўз хотинини шартсиз севишига қаратилган. Камдан кам ҳоллардагина хотинларнинг ўз эрларига ҳурмат билан муносабатда бўлишлари кераклиги ҳақида гапирилган. Доктор Эггерих эркакларнинг ушбу туғма эҳтиёжини ва мазкур эҳтиёжнинг рўёбга чиқарилиши оилали жуфтликларнинг муносабатида қанчалик муҳимлигини яхши билади. Мен хотиним билан нима сабабдан доимо жанжаллашишимизни ва ўзимизни ҳозирги ҳолатимизда қандай ҳис қилишимизни билиб олдик... Илгарилари мен семинарлардан ҳеч қачон бунчалик ҳаяжон ва оилавий муносабатларимиз яхшиланиб кетишига умид билан чиқмаганман. Конференцияларимиздан бирида қатнашган бошқа эркак шундай ёзади: Сўнгги ўн етти йил ичида оилавий муносабатларга бағишланган бир қанча семинарларда қатнашиб, бирор бир янги гап ва инқилобий ўзгаришларни кутмай ҳам қўйгандим. Кўпи билан бунақа конференцияларда одатий бўлган эркаклар шаънига янги эътирозларни эшитишим мумкинлигини тахмин қилардим. Аммо мен конференциядан эркаклар ва аёллар учун никоҳда Худо ўйлаган нарсани чуқур англаган ҳолда чиқдим. Энди мен ўртамиздаги фарқларга камчилик ёки ажралиш учун сабаб деб қарамаяпман, аксинча, энди мен Худо ҳар биримизга берган ўзига хосликни қадрлаб ва бундан хурсанд бўлиб яшаяпман. Гарчи мен конференцияда ўз камчиликларимни билиб олган бўлсамда, шу билан бирга, мен янги илҳом ва қўллаб-қуватловни ҳам ҳис этдим. Мен аслида ким эканимни ва буни ўзимнинг эрлик мақомимда қандай амалга оширишишимни англаган ҳолда хурсанд бўлиб, янги ғоялар билан қуролланиб чиқдим. Бу эркаклар сони тинмай ўсиб бораётган хотинлари ҳурмат билан муносабатда бўладиган ва ўзлари хотинларига ижобий тушунча билан жавоб берадиган эркаклар сирасига киришади. Уларнинг хотинлари эрлари ўзларининг ҳурматларига «эришишлари» шарт эмаслигини, ўзлари ҳам эрларининг севгига «эришишлари» шарт эмаслигини англай бошлашган. Аммо мен шундай аёлларни ҳам учратганманки, уларга шартсиз ҳурмат ибораси худди қизил мато ҳўкизга таъсир қилганидек таъсир қилади. Улар узоқ вақт давомида Муқаддас Китобдаги бўйсуниш мавзусининг нотўғри талқини остида бўлишганки, энди бу ғояга шабҳа ва ҳатто душманлик кўзи билан қарашади. «Бунинг умуман иложи йўқ», «бу қўлимдан келмайди», «бу эркакларнинг олами». «Шартсиз ҳурмат эркакларга бизни камситиш учун яна жуда кўп имкониятлар яратиб беради». Мен бу ташвишни яхши тушунаман, аммо мен аслида ўз хотинларига яхши муносабатда бўладиган эрлар уларнинг устидан ҳукмронлик ўрнатишга ҳаракат қилишмайди, дейман. Аксинча, аксарият эркакларда бундай истак умуман бўлмайди. Уларнинг қалбининг энг чуқур бурчагида Танглик доираси айланишда давом этаверишидан хавотир бўлади. Биз кейинги бобда аёллар никоҳларини ўзгартириш борасида ўзлари ўйлагандан ҳам кўра кўпроқ ҳокимиятга эгаликларини кўриб чиқамиз. 4-БОБ. ТАНГЛИК ДОИРАСИ ЭРКАКЛАР ЭНГ КЎП ҚЎРҚАДИГАН НАРСАГА ТАЯНАДИ Иккинчи бобда мен аксарият эркаклар танқидни менсимаслик деб қабул қилишлари ҳақида сўз юритган эдим, эркаклар менсимасликни кўтара олишмайди. Аёллар эрларининг аслида кўринганларидек кучли ва йирик, оғриқларга бетаъсир эмасликларини англашлари керак. Аёллар ўзларини кичкина шаффоф шудринг, эркакни эса ҳар қандай жазони кўтара оладиган катта ва кучли айиқ, деб ҳисоблаши мумкин. Бир жуссадор эркак суюклисининг танқидларидан қаттиқ таъсирланиб: «Сен мени ёмон кўрасан» - деган экан. Эрининг бу сўзларидан ҳайрон бўлган хотиннинг жавобини қаранг: «Мен сени ёмон кўраман, деб бақирганимда сен бунга ишонмаслигинг керак. Чунки сен йирик ва кучлисан. Сен ҳамма нарсага чидай олганинг учун шундай дейман». Аммо ҳақиқат шундаки, аксарият эркакларга бу умуман ёқмайди. Қоматининг баландлиги ҳамда вазнининг оғирлиги қандайлигидан қатъий назар, эркаклар менсимаслик бўлиб туюладиган ҳамма нарсада дарров ўзларини таҳқирлангандек ҳис этишади. Эркакларнинг менсимасликдан қўрқиши Эстер Китобининг биринчи бобида алоҳида таъкидланган. Аммо у ерда эркаклар нимадан қўрқишган? Улар маликанинг ўзбошимча хатти-ҳаракатидан кейин подшоҳликдаги бошқа аёллар ҳам эрларига менсимаслик билан муносабатда бўлиб, уларни назар-писанд қилмай қўйишларидан қўрқишган. Оқибатда бутун подшоҳликда барча хотинлар томонидан эрларининг бошига ёғдириладиган нафрат ва жаҳлнинг охири бўлмай қолади (қаранг: Эст. 1:18). Тўғри, бундай вазият эркакларнинг Эстер Китобидаги ёки бошқа исталган вазиятдаги менсимаслик олдидаги қўрқувини оқламайди. Худди аёллар суюкли бўлмай қолишдан қўрққанлари каби эркаклар ҳам ўзларига менсимаслик билан муносабатда бўлишларидан қўрқишади. Эркакларнинг эҳтиёжи ва интилиши хотинлари уларини эъзозлашлари ва ҳурмат қилишларидан иборат. Жанжал эркакларни ўзларига ҳурматсизликни ҳис қилишга мажбур этади «Decision Analysts, Inc.» ташкилоти эркаклар ва аёлларнинг ўзаро муносабатлари соҳасида тадқиқот ўтказганида, менда сўровда қатнашган кўп сонли эркакларга битта савол билан мурожаат этиш имконияти туғилди. Мана ўша савол: Энг намунали ўзаро муносабатларда ҳам баъзида кундалик масалаларда келишмовчилик чиқиб туради. Хотиним (бошқа яқин инсоним) билан келишмовчилик жараёнида мен кўпинча қуйидагиларни ҳис қиламан... а) хотиним (яқин инсоним)да айни пайтда менга нисбатан ҳурмат ҳисси йўқ; б) хотиним (яқин инсоним)да айни пайтда менга нисбатан севги ҳисси йўқ. Сўровда қатнашганларнинг 81,5% «хотинимда айни пайтда менга нисбатан ҳурмат ҳисси йўқ», деган (а) жавоб вариантини танлашганидан ҳайрон қолмадим1. Мазкур тадқиқот мен узоқ йиллар давомида эр-хотинлар билан ишлаб англаб етган нарсани яна бир карра тасдиқлади. Келишмовчилик жараёнида эркакларнинг ўзларини ҳурмат қилишларига бўлган эҳтиёжи севгига бўлган эҳтиёждан кўра чандон ортиб кетади. Бундан эркакларга севги керак эмас экан, деган хулоса келиб чиқмайди. Мен юқорида таъкидлаганимдек, эрлар юракларининг туб-тубида хотинлари ўзларини севишини ҳис қилишади, аммо хотинлари ўзларини ҳурмат қилишларига ишончлари комил эмас. Балки шунинг учун аксарият кўпчилик “б” вариантни инкор этиб, “а” жавоб вариантини танлагандир. Оилавий келишмовчиликнинг сабаби нима бўлишидан қатъий назар, бу жараёнда маълум бўладики, эркаклар ҳурмат ҳиссини севги ҳиссидан кўра кўпроқ қадрлашар экан. Туйғулари севги тўлқинига созлангани боис кўпчилик аёллар буни ҳатто тушунишмайди ҳам. Мен қачонлардир суҳбатлашган ёки маслаҳат берган деярли ҳар бир аёл: «Мени кимдир севишини, менга алоҳида муносабатда бўлишини, мени дунёдаги энг муҳим инсони деб билишини хоҳлайман» - дейишга тайёр. Ҳеч ким аёлларни шу нарсани хоҳлашда айбламайди, ҳем ким уларни манман ва фақат ўзини ўйлайдиган, деб атамайди. Аммо эркак ўзини ҳурмат қилишларини хоҳлаши ҳақида гап бошласа, жамиятимиз аксарият ҳолларда унга манман инсон ёрлиғини ёпиштиради. Аёл эркакка ҳурмат ва эъзоз билан муносабатда бўлганида нима содир бўлишини ўйласангиз, лол қоласиз. Ҳозирги эр-хотинларнинг илк учрашиб юрган пайтларни эсланг. Балки ана шу учрашувлар пайтида аёл эркакни севгани учун ундан турмуш қуриш таклифини кутгандир. Охир-оқибат унга айнан севги куч берган. Аёлнинг севгиси ўта кучли бўлган ва у бунга шубҳа қилмаган. Аммо у эркакнинг қалбини ўзининг ноёб ва шаҳвоний завқ-шавқи билан забт этганини билмас ҳам эди. Эски мақолда бу ҳақда шундай дейилган: «Битта аёлнинг хурсандчилиги учун ҳар бир эркак борини беришга тайёр бўлади». Учрашувлар ва илтифот кўрсатилган кунларда у эркак учун айнан ана шундай аёлга айланди ва у тиз чўкиб оила қуришни таклиф қилди. Эркак аёлга нисбатан кучли севгини ҳис этарди, аммо бу туйғу аёлнинг ўзини ҳурмат қилишига ва ўзига завққа тўлиб муносабатда бўлишига ишончдан туғилган эди. Аёл унинг қалбидаги энг нозик торлани чертиб юборган эди, бу билан у эркакнинг ҳаётини гўёки ўзига бўйсундирган эди ва айни пайтда ҳам бўйсундиришда давом этмоқда. Ишончим комилки, ҳурмат ва эъзозни бир хил тушунчалар деб ҳисоблашади. Эркак сифатидаги шахсий тажрибам ва бошқа эркаклар билан мулоқотларимнинг кўрсатишича, бу борада биз маълум бир орият кодексига бўйсунамиз, ҳамда агар ушбу кодексни бузсак, жиддий ташвиш орттириб оламиз. Биз болаликдан қилиш мумкин бўлмаган маълум ишлар борлигини, айтиш мумкин бўлмаган маълум сўзлар борлигини англаб улғайганмиз. Хотин уйда эри билан бошқа бирорта эркак журъат этолмайдиган оҳангда гаплашади. Шу боис эр қандай қилиб бунчалик тажовузкор ва қўпол бўлиш мумкинлигини тушунмайди. Эркак баҳсни тугатиш ва бошқа мавзуга ўтиш учун тез-тез атрофга аланглайди. У мавзуни давом эттиришни истамайди. Нега? Чунки, хотини ўзига ёғдираётган норози қиёфаси ва унинг салбий ҳаяжонлари, душманона сўзлари эркакни эзиб ташлайди. Буларнинг барчаси унинг ғашига тегади. Шу боис у жанжал чуқурлашиб кетмасидан жанг майдонини тарк этишни истайди. Эркак учун бу мавжуд вазиятдан чиқишнинг энг тўғри муносиб йўлидир. Сиз танқид қилаяпсизми ёки девор қураяпсизми? Жон Готман томонидан ўтказилган кенг қамровли тадқиқотнинг кўрсатишича, эрларнинг саксон беш фоизи келишмовчилик жараёнида вақт ўтиши билан хотинларидан девор ортига беркиниб олишади. Эркакларда босим тезроқ ривожланади, чунки унинг қон босими ва юрак уриши аёлларникига нисбатан анча баланд бўлади, улар бу ҳолатда анча кўп вақт қолишади. Бундай инқироз вазиятида хотиннинг салбий танқиди чегарадан чиқиб кетиши мумкин, шу боис эр четроқда туришни афзал кўради. Аёл эса бундай портлашни бир-бирларига бўлган севгиларини мустаҳкамловчи восита деб ҳисоблайди, шу боис унинг томир уриши меъёрида бўлади. Эркак эса бундай салбий сўз ўйинида ҳурматини йўқотиш эҳтимолини кўради, бу ҳол эса унинг юрак уришини тезлаштириб юборади. Тинчланиб олиш учун эр хотинидан тош девор ортига беркинади ёки жим бўлиб олади, ёхуд бепарво қиёфага киради, ёки хонадан чиқиб кетади. Агар ундан нима учун бу вазиятда ўзини четга олгани сўралса, у тахминан шундай жвоб беради: «Мен бундай нарсаларга эътибор бермасликка уринаман». Аёл эрининг бундай ўзини олиб қочишини хотинини севмаслигининг исботи деб қабул қилиши мумкин, аммо эр бундай деб ҳисобламайди. У шунчаки вазиятдан ўзига муносиб тарзда ва маъқул усулда чиқишни хоҳлайди, хотини эса эри ўзини четга суриб қўймоқда, деб ўйлайди. Атиги икки-учта эътироз учун қандай қилиб мана шундай девор ортига беркиниб олиш мумкин? Готманнинг фикрича: «Бундай мулоқот, айниқса оилада келишмовчиликлар даражаси юқори бўлса, одамларни Танглик доирасига тортиб кетиши мумкин. Хотин қанчалик кўп норози бўлса ва шикоят қилса, эр шунчалик кўпроқ тош девор ортига беркиниб бораверади. Эр қанчалик кўпроқ узоқлашса, хотин шунча кўп норози бўлиб, танқид қилаверади»2. Готманнинг яна қўшимча қилишича, агар хотин тажовузкор бўлиб қолса, агар у эрига менсимаслик билан қарай бошласа, никоҳ жиддий хавф остида қолади. Агар бу Танглик доираси узиб ташланмаса, ҳаммаси ажрашиш билан тугаши мумкин3. Аёллар ўзаро жанжалли вазиятдан қандай чиқиб кетишади Узоқ йиллар давомида юзлаб оилавий жуфтликларга маслаҳатлар бериш давомида тўплаган тажрибамдан келиб чиқиб айтишим мумкинки, эркаклар беркиниб олиш учун тош девор қуриш борасида жуда уста бўлишади. Уларнинг хотинлари, табиийки, уларни танқид ва тажовуз қилувчи, ҳамма нарсани жой-жойига қўйишни истовчи одамдир. Баъзида девор қурадиган аёллар ҳам учраб туради, аммо тажрибамнинг кўрсатишича, улар озчиликни ташкил этади. Менимча, аёл, эри ўзининг қалбига қулоқ солишига умиди сўнганидан кейин девор қуришга тутинади. У эри билан чин дилдан қоришиб кетишни истайди, аммо бунга умид йўқ. Эрининг томир уриши кўтарилиб кетганда, аёлнинг юраги бир маромда уришда давом этади, чунки унинг умиди сўнган (Г Иловага қаранг). Аксарият ҳолларда, эрини севадиган аёл ўзини суюкли эмасдек ҳис этганида унинг олдига келади. Масалан, оилавий ҳаётларининг биринчи йилида эр икки марта кетма-кет, телефон орқали огоҳлантирмасдан, кечки овқатга кечикиб келади. Аёл ўзига ўзи: «Бошқа бундай давом этиши мумкин эмас. Нега у бунақа ҳиссиз? Наҳотки, мен унинг қадриятлари рўйхатида охирги ўринда турсам? У мени севмайди». Эри эшикдан кириб келиши биланоқ аёл унга ўзининг назарида севги изҳори бўлган қуйидаги сўзларни айтади: «Гаплашиб олишимиз керак. Ҳозироқ гаплашиб олишимиз керак. Илтимос, ёнимга ўтир, гаплашиб олайлик». Эрига бундай ёндашувда аёл яқин дугонаси билан суҳбатда қўллайдиган усулларни ишлатади. Хотинлар ўзаро жанжаллашганда улар туйғуларини сўзлар ёрдамида ифодалашади. Улар юракларининг қаърида ётган сўзларни ташқарига чиқаришади, чунки улар ушбу суҳбат бир куни уларни яраштиришга сабаб бўлишини билишади. Вақти келиб аёллардан бири: «Тўғри, мен ноҳақ эдим» - дейди. Шунда иккинчиси қуйидагича жавоб қайтаради: «Йўқ, аслида мен ноҳақ эдим. Мени кечироласанми?» Биринчиси унга жавобан: «Ҳа, албатта, сени кечирдим. Илтимос, сен ҳам мени кечир» - дейди. Улар бир-бирларини қучоқлашади, озроқ кўз ёш тўкишади, ҳамда салдан кейин кулгули воқеалардан бирини эслаб, кулиб ўтиришади. Бундай якунни мен тўлиқ доирани айланиб чиқиш деб атайман. Афсуски, аёллар бундай ёндашув дугоналари билан муносабатда бўлгани каби эрлари билан мулоқотда ҳам худди ўшандай самара беради, деб ўйлашади. Аёл муаммога дуч келганида, ўз туйғулари билан ўртоқлашиш учун беихтиёр эрининг ёнига келади. У ўз олдига якунда бир-бирларидан узр сўраб, бир-бирларини қучоқлаб қўядиган якуний мақсадни қўяди. Шундай қилиб, у ўзининг никоҳдаги ҳаётини қўллаб-қувватлайди, аммо бу нарса унга қимматга тушади. Унинг юраги вазиятга ечим топишга ва тинчланишга интилади. Эри унинг учун ер куррасидаги бошқа барча эркаклардан кўра қадрлироқдир. Тўғрисини айтганда, ўзининг қарши туриши билан аслида хотин эрига хушомад қилади. У қуйидагича дейди: «Оҳ, эрим менинг қалбимни кўришини истайман! У нега мендан ўзини олиб қочаяпти?» Аммо аёл ўзининг энг яхши дугонаси билан эрининг ўртасида осмон билан ерча фарқ борлигини билмайди. Хотин эрига энг яқин дугонасига қараганда кўпроқ талаб қўяди. Аёл бунга тўла ҳаққи борлигини ҳис этади, чунки у эрини севадиган турмуш ўртоғи, умр йўлдоши ва ҳаётининг бир бўлаги сифатида, ўзининг ўйлашича, эрига сева оладиган эркакка айланишида «ёрдам бериши» керак. Аёл агар у эрига танқидий фикрларини айтса, у дарров ўзгаради деб ўйлайди. Агар эри ўзгариб, уни салгина кўпроқ сева бошласа, хотин уни янада кўпроқ севади. Аёлнинг ўзига баҳоси эрининг унга муносабатига боғлиқ бўлиши мумкин Одатда, аёл ўзига ўзи берадиган баҳо эрининг унга бўлган муносабатига боғлиқлигини билмайди. Дугонаси билан эса бошқа масала. Дугонасининг у ҳақдаги фикри муҳим, аммо эрининг у ҳақдаги фикричалик муҳим эмас. Бундан ташқари, оилавий муносабатлари дугонаси билан муносабатларидан фарқли равишда аёлнинг бошқа аёллар билан доимий мулоқотлари мавзуси ҳисобланади. Аёлларда ўз никоҳларининг муваффақияти ҳақида бошқалар билан ўртоқлашишга мойиллик бўлади. Шу боис эри ўзининг уни ўзгартиришга бўлган уринишидан тош девор ортига беркина бошласа, бундан аёлнинг салбий кайфияти янада бузилиши мумкин. У ташвишга туша бошлайди, чунки энди дугоналарига никоҳи қанчалик муваффақиятли экани ҳақида гапиролмай қолади. Агар унинг ташвиши ва салбий кайфияти кучайса, у ўзини янада тажовузкорроқ ва сернафратроқ тута бошлайди, оқибатда эр ундан бутунлай ўзини олиб қочади ва беркиниб олади. Ҳикматлар Китобининг йигирма биринчи боб ўн тўққизинчи оятида шундай дейилган: «Жанжалкаш ва баджаҳл хотин билан яшагандан кўра чўли биёбонда яшаган афзал». Афсусланарлиси шундаки, эри уни нотўғри тушуниши оқибатида аёл жанжалкаш ва баджаҳл бўлиб қолиши мумкин. Эр хотинининг ўзини севишини исташи ҳақидаги хабарини ўқий олмайди. Аксинча, уларда хотинининг ўзини ҳурмат қилмаслик истагини кўради. У ёнидаги мулойим, юмшоқкўнгил ва софдил аёлни нотўғри тушунади. Аёл салбий чораларни қўллай бошласа, бу билан ўзига ҳам, никоҳига ҳам кўпроқ зарар етказади. Қувонарлиси шундаки, айрим аёллар салбий чоралар самара бермаслигини яхши билишади. Бу ҳақда аёллардан бири шундай дейди: Менинг гаплашиш кучим ва маҳоратим оилавий бахтимда ёрдам бермади. Мен эримнинг ёнига ўта кучли, вазиятни назорат қила оладиган, талабчан ва танқид кўзи билан қарайдиган аёл сифатида яқинлашдим. Мен унинг онаси ва ўқитувчиси, ҳатто унинг илоҳий руҳи ролини ўйнадим. Феъл-атворимдан келиб чиқиб, мен бошқаришга, раҳбарлик қилишга, назоратда ушлаб туришга, ташкилотчиликка, ҳамма нарсани тўғри бажаришга ва бошқаларни мен истагандек иш қилишга мажбурлашга ўрганиб қолганман. У менинг тилимдан қўрқарди. Хотиннинг жаврашлари эр-хотинларни Танглик доирасига киритиб қўйиши мумкин Эр хотини ўзига пастдан юқорига қараб эмас, балки юқоридан пастга томон қараётганини кўрганида уларнинг ҳар иккаласи Танглик доирасига тушиб қолишади. Танглик доираси кўп ҳолларда хотиннинг норозилигидан бошланади. Бу тушунча кўп ҳолларда ўз фарзандларига танбеҳ берадиган она билан қиёсланади. Аммо изоҳли луғатдаги таърифга қарайдиган бўлсак, жавраш одатда ошкора ва ғазабнок қаттиқ танқид ёки танбеҳни англатади. Хотин иккинчи марта эрининг ёнига норозилик ва жавраш билан яқинлашса, бу шубҳасиз нафақат эрнинг ғашига тегади, балки унга нисбатан ҳурматсизликнинг намойиши бўлиб кўринади. Аммо хотинлар буни сезмасликка мойил бўлишади. Аёлга она сифатида атрофдагиларни тарбиялаш хосдир. Аёллардан бири айтганидек, афсуски, хотинлар эрларига ҳам оналарча муносабатда бўлишга интилишади: Конференциянгизда иштирок этганимда хотиннинг севгиси ҳақидаги сўзларингизни тинглаб туриб, уларга осонгина қўшилардим. Аммо шанба куни сиз ҳурмат кўрсатиш ва унинг бўлмаслиги ҳақида гапирганингизда, мен ўзимга четдан назар солдим, ҳамда даҳшатга тушдим. Мен фақат эрим мени тушунмаслиги ҳақида ўйлабман-у, унинг камситилганлик ҳисларига эътибор қаратмабман. Бу нарса кўпроқ менга тааллуқли бўлса керак, деб ўйлайман. Кичик ёшдаги фарзандларим бўлгани учун доим уларни яхши билан ёмонни фарқлашга ўргатишга ҳаракат қиламан. Аммо худди шу нарсани эрим билан ҳам қилаётганимни ҳеч ўйлаб кўрмабман. Тўғрисини айтсам, эрим менинг хатти-ҳаракатларим қандай қилиб уни мана шу салбий туйғуларни ҳис қилишга мажбур этаётганини тушунтириб бера олишига кўзим етмайди. Хотин эрини койир экан, у аслида эрига ўзгаришида ёрдам бермоқчи бўлади. Шубҳа йўқки, баъзида эрга ана шундай ёрдам зарур бўлади. Аммо эр хотинининг айтаётган гаплари ўзини ёмон ҳулқи учун койиш эшитаётган ёш бола қаторига тушириб қўяётганини ҳис қила бошласа, у ҳолда бунинг бари фалокат олиб келиши мумкин. Эр хотинининг қалбига қулоқ солмайди. У фақат хотинининг сўзларини эшитади, сўзлар эса хотин эрига юқоридан пастга томон қараётганини кўрсатиб туради. Ҳикматлар Китобининг 21:19 оятига кўра талқин қиладиган бўлсак, эр учун “уришқоқ ва баджаҳл хотин билан яшагандан кўра, чўлу биёбонда яшаш яхшироқ” эди. Аксарият аёллар ўз ҳурматсизликларини атайлаб намоён этишмайди, балки уларнинг эрларига хотинлари нафрат билан муносабатда бўлаётгандек туюлади ва улар ҳимояга ўтиб олишади, тош девор ортига беркинишади. (Танқид ёки девор барпо этишнинг аниқ вариантларини А Иловада кўришингиз мумкин) Мен кўплаб ишбилармонлардан: «Ҳамкасбларингиз сизни кўпроқ яхши кўришини хоҳлармидингиз ёки ҳурмат қилишларини?» - деб сўраганман. Уларнинг ҳаммаси кулганча шундай жавоб беришган: «Уларнинг севгиси мени унчалик қизиқтирмайди, аммо ҳурмат қилишлари мен учун жудаям зарур». Бу қанчалик тўғри ёки йўқлигини билмадиму, аммо эркаклар оламни ўзларига бўлган ҳурмат билан муносабат кўзгуси орқали кўришади, шу боис, хотиннинг майин овозда гапириши ва шунга мос юз қиёфаси никоҳ мустаҳкамлиги учун кўп нарса қилиб бериши мумкин. Сара бир куни бир аёл билан эри шаънига аччиқ сўзларни айтишдан тийилиш ҳақида суҳбатлашаётган эди. Бу аёл, гарчи ақлли иш қилаётганини билсада, эрига менсимасдан муносабатда бўларди. Аммо эри хотинида менсимаслик уйғотадиган ишларни қиларди. Аёлнинг фикрича, бутун муаммо эрида экан. Эри аёл кутганидек ошхонани тўғри тартибга келтирмайди, идиш ювиш машинасига идишларни тўғри жойлаштирмайди, ўзидан кейин йиғиштириб юрмайди, шу боис аёлнинг жаҳли чиқар ва норозилик билдирар экан. Бу аёл Саранинг гапларини эшитардию, лекин қалбини ғазаб ва хафагарчилик қамраб олганди. Шунда Сара унга конференцияларимизга ўз эрларига нисбатан менсимаслик ҳисси билан келадиган кўплаб аёлларга берадиган саволини берди: «Бир куни ўғлингиз улғайиб сизга ўхшаган аёлга уйланса нима бўлади?» Саволдан аёлнинг оғзи ланг очилиб қолди. У шошиб қолганди. Илк маротаба у ўзини ташқаридан кўрганди! У кимдир ўғлига ўзи эрига қилгани каби муносабатда бўлишини истамасди. У бир куни ўғли уйланганида, хотини унга менсимаслик ва ғазаб билан муносабатда бўлса, ўғлининг руҳи синиб қолишини ва у ўзини хавфдан сақлаш учун жим ўтиришини ҳамда хотинидан узоқлашишини англаб етди. У ана шундай вазиятни кўз олдига келтирганидан кейин ҳамма нарсага бошқача назар билан қарай бошлади. У ўзини янгича қиёфада тасаввур қилди ва ўзгаришга ваъда берди. Бу аёл бизнинг конференцияларимизга келадиган кўплаб хотинларнинг ёрқин бир вакилидир. Улар турли ҳислар ва туйғулар оғушида келишади. Албатта, улар ўз эрларини севишади, лекин ҳурмат қилишармикан? Йўқ. Шу боис биз ҳар доим аёллардан ўзларига қуйидаги саволни бериб кўришни сўраймиз: «Мен айтмоқчи бўлган гап ёки қилмоқчи бўлган ишим ҳурматимни намоён этадими ёки ҳурматсизлигимними?» Бундай ёндашув хотинга ўзининг ўта салбий хатти-ҳаракати оқибатида асл мақсадини нотўғри тушунишларининг олдини олиш имкониятини беради. Эркаклар ўзларини ҳурмат қилишларини хоҳлашлари ҳақидаги ғоя кўпинча аксарият аёллар учун янгилик бўлади. Семинарларда аёллар менинг Муқаддас Китоб уларга ўз эрларини шартсиз ҳурмат қилишни буюргани ҳақидаги сўзларимни ҳайрон бўлиб тинглашади. Мен уларнинг ҳолатини тушунаман. Улар севгига мосланган ва бизнинг жамиятимиз севги ҳақидаги фикрни зўр бериб сингдириши оқибатида улар ўзлари турмушга чиққан эркакни яхши билишмайди. Шу боис улар кўпинча: «Бу мен учун жуда ғалати» - дейишади. Ҳамма муаммо аслида мана шунда. Аёлнинг сўзларида ҳурмат маъноси акс этиб турмаса, маълум вақт ўтиб у билан суҳбатлашиш эр учун қизиқ бўлмай қолади. Сен билан бир хил тилда гапирмайдиган одам билан суҳбатлашиш кимга ҳам ёқарди? Шу боис эр жим бўлганча четга чиқишни маъқул кўради. Хотинларга эрлари улар кўрсатаётган ҳурматсизликни жиддий қабул қилишлари тушунтирилади, шунда аёллар бунинг нима аҳамияти борлигини сўрашади. Жавоб оддий – жуда катта аҳамияти бор. Аслида аёллар аллақачон эрлари нимани ҳис этишини билиб олишлари керак. Бир аёл эридан: «Сени севишимни айтганим маъқулми ёки ҳурмат қилишимни айтишимни хоҳлайсанми?» - деб сўраганида, эридан «Менга ҳурмат қилишинг керак» - деган жавобни олиб, шок ҳолатига тушиб қолган эди. У ўз қулоқларига ишонмади. Хотин ҳеч қачон эрига гарчи ўзининг севгиси ҳам керак бўлсада, у кўпроқ ҳурмат етишмаслигидан сиқилиб юришини ўйлаб ҳам кўрмаган экан. Кўплаб аёлларнинг буни тан олиши жуда қийин кечади, афсуски, бу жараёнда улар ҳайронликдан уятгача бўлган ҳисларни бошдан кечиришади. Ҳеч ким аёлларни уялтиришни ўйлаётгани йўқ. Аксинча, бизнинг мақсадимиз аёлларга уларнинг ташқи кўринишдан йирик ва кучли бўлган эрлари хотинлари уларга бериши мумкин бўлган нарса – ҳурматга жуда катта эҳтиёж сезишларини тушунтиришдан иборат. Эр хотини томонидан ўзига шартсиз ҳурмат кўрсатилаётганини ҳис этса, унга севгининг нафис туйғулари қайтади ва у хотинига аёл ҳар доим орзу қилган севгини бера бошлайди. Айнан шундай. Менга ҳурмат керак! Ҳамма эркаклар ҳам ўзларининг ҳурматга бўлган эҳтиёжларини билишмайди. Ҳатто турли вазиятларда одамларни баҳолай оладиган айрим етакчилар ҳам улар ўз никоҳларида қайсидир вазиятларда нима учун бошқача эмас, балки айнан шундай йўл тутишганини тушунишмайди. Бир куни мен АҚШ Сенатида ишлайдиган одам билан бирга нонушта қилдим, мен унга Севги ва ҳурмат тамойилининг ишлаш усулини тушунтириб берганимда, у шундай деди: «Сиз ҳамма нуқталарни жой-жойига қўйиб чиққанингиздан кейин мен ўзимни ростдан ҳам шундай ҳис этаётганимни сезяпман. Айнан шундай. Менга ҳурмат керак». Йирик компаниянинг нуфузли ижрочи директори бизнинг конференциямизга келди ва эшитганлари ҳақида мулоҳаза қилиб кўриб, хотинининг сўзлари ва ҳаракатларига айнан ўзига нисбатан унинг ҳурматсизлигини ҳис этгани учун маълум бир тарзда муносабат билдиришини тушуниб етди. У хотинига шуни тушунтира бошлади, гарчи дастлабки пайтларда бу нарса вазиятни янада таранглаштирган бўлсада, вақт ўтиб бу икки инсон ўртасида бир-бирларини чуқурроқ тушуниш юзага келди. Унинг тили билан айтганда: «бу таълимот менга ҳам, хотинимга ҳам ёрдам берди. Мен унга ўз туйғуларимни бамайлихотир тушунтириб берсам, иккаламиз ҳам нима бўлаётганини англаб етамиз ва мен тунд қиёфага кириб, ундан узоқлашишга ҳаракат қилмайман. Хотиним мени тушунган ҳолда ўзининг севгига бўлган эҳтиёжини қондиришимни сўраганида, унинг сўзларида мен аниқ бир маънони уқаман. Ҳаммаси адолатли». Руҳшунослик соҳаси бўйича доктор даражасига эга танишим бор эди. Мен уни Танглик доирасининг қандай ишлаши билан таништирганимда у шундай деди: «бу хотиним билан муносабатларимиз келишмовчиликлар даврига кираётганини ҳис этган нарсамку. Бир неча йил давомида мен ич-ичимдан шу нарсани ҳис этиб келган бўлсамда, аслида унинг нималигини билмаган эдим. Мен мос тарзда жавоб қайтарардим, аммо иккаламиз ҳам нега шундай бўлаётганини тушунмасдик». Бу одамлар биз билан баҳам кўрган ҳар уччала ҳолат учун умумий бўлган жиҳат шундаки, улар ўзларининг ҳурматга бўлган эҳтиёжларини аниқ-тиниқ ифодалаб бера олишмаган, аммо буни англаб етганларида, улар ҳаммасини тушунишган. Оилавий ҳаётларининг илк даврида улар балки: «Мен бундай ҳурматсизлик қилинишига муносиб эмасман» - деб ўйлашган бўлса керак. Аммо кейинчалик улар ўзларидаги бу туйғуни бостиришган. Бу замонавий эркаклар учун хос бўлган ҳолат, чунки жамият ва маданиятимиз уларга ўз туйғу ва хафагарчиликларини намоён этмасликлари кераклигини уқтиради. Агарда улар бунга шаҳд қилсалар ҳам хотинлари буни тушунишмайди, чунки улар буни «кибр ва манманлик» деб қабул қилишади. Эркак ўзининг ҳурматга бўлган эҳтиёжини акс эттиришга ботинолмаслигининг яна бир сабаби шундаки, хотинининг у ҳурматга муносиб эмаслиги ҳақидаги сўзлари бунга йўл бермайди. Эрнинг ўз туйғуларини акс эттиришга уриниши эскилик, ҳурматга бўлган эҳтиёжи эса манманлик деб қабул қилинар экан, эр тез орада ўзининг ҳурматга бўлган эҳтиёжини «Очилмасин» деган ёзув туширилган қутига тахлаб, кўз тушмайдиган жойга яшириб ташлайди. У ўша ерда чанг босиб ётаверади. Аммо бошқа бирорта аёл унга эътибор қила бошласа, эҳтиёж яна қутидан чиқиб келади. Эри ўзига бошқа маъшуқа топиб олган бир аёл шундай дейди: “Мен эрим маъшуқани у гўзал ёки ақлли бўлгани, ёхуд бирор мавқега эга бўлгани учун эмас, балки у аёл дунёдаги ҳамма нарсани унутиб эримни тинглай олгани учун топганини тушуниб етдим. У аёл ўзини худдики бутун олам эримнинг қўлидадек тутарди. Эрим айтган ҳамма гап унга ақлли ва доно, қилган ҳар бир иши бехато бўлиб туюларди. Аёлнинг кўзига у дунёдаги энг чиройли, энг ақлли ва энг қувноқ инсон бўлиб кўринарди. Эримга унинг «худбинлиги»ни қўллаб-қувватлайдиган одам керак эди, ўша аёл буни қилди ва бундан кейин ҳам қилишга тайёр эди”. Севги ва ҳурматни бир хил тушунча дейиш мумкинми? Мен: «Севги ва ҳурмат – бир нарса» - деган аёлларни кўп кўрганман. Мен уларга шундай жавоб берардим: «Йўқ, булар бошқа-бошқа тушунчалар ва сиз буни биласиз. Масалан, сиз ўз бошлиғингизни ҳурмат қиласиз. Аммо уни яхши кўрмайсиз». Мен оилавий жуфтликларга маслаҳатлар берардим, ҳамда эрининг олдида аёл уни севишини, аммо ҳурмат қилмаслигини айтиши мумкин эди. Шунда мен бундай аёллардан агар эрлари уларни ҳурмат қилишларини, аммол севмасликларини айтишса, қандай ҳолатга тушишларини сўрардим. Бу саволдан улар даҳшатга тушишарди ва шундай жавоб қилишарди: «Менинг руҳим чўкиб қоларди». Мен бир аёлга қуйидаги саволни бердим: «Бундай вазиятдан чиқиб кетиш учун сизга қанча вақт керак бўлади». Унинг жавоби: «Бир умр» - бўлди. Оддий аёл эрининг уни ҳурмат қилиши, аммо севмаслиги ҳақидаги гапини кўтара олмаган бўларди. Бу табу! Хотин эрини дунёдаги энг ҳиссиз эркак деб ҳисоблаган бўларди. Шунга қарамай, худди шу аёл эрига бамайлихотир уни севишини, лекин ҳурмат қилмаслигини айтаяпти. Аёл эри ўзини худди у билан бўлгани каби руҳи чўкиб қолишини, бундай сўзларни унутиши учун унга ҳам «бир умр» вақт керак бўлишини тушунмайди. Эркакларда ҳам, аёлларда ҳам эҳтиёжлар бўлиши айни ҳақиқат ва бу баҳсталаб масала эмас. Аёлга шартсиз севги, эркакка эса шартсиз ҳурмат керак. Буларнинг бари очиқ-ойдин кўриниб турибди, шундай эмасми? Сара билан мен семинарларда одамларга севги ва ҳурматнинг уйғунлигини ўргатганимизда, деярли ҳар сафар одамлар шундай дейишади: «Ҳа, тўғри, бу шундай очиқ-ойдин кўриниб турибди». Сўнгра эр ёки хотин қўшимча қилади: «Аммо нега менинг эрим(хотиним) илгари буни кўрмаган?» Саволни ким берганидан қатъий назар унинг жавоби битта: «Биз кўпинча очиқ-ойдин нарсаларни кўрмаймиз». Курьер эшикни қоқиб, кута бошлади. Эшикни ўн ёшлардаги бола очди. Бола катта сигарани тутатиб турарди, бунақасини сотувчи ҳали кўрмаганди. Бир неча сония ҳайрон бўлиб тургач, сотувчи боладан сўради: - Онанг уйдами? Ўн яшар бола оғзидан тутун бурқситганча жавоб қайтарди: - Ўзинг нима деб ўйлайсан? Тўппа-тўғри. Агар сотувчи мантиқан ўйлаб кўрганида, боланинг онаси уйда йўқлигини тушунган бўларди. Айнан худди шу сабабдан, айниқса, бирор нарса бизни ҳайрон қолдирганида, ёки чалғитганида ҳар доим ҳам мантиқан фикрлайвермаймиз. Хотин ўзини суюкли эмас деб ҳис этганида, у эрининг гап-сўзлари ёки хатти-ҳаракатига ҳурматсизлик билан жавоб қайтараётганини англамайди, четдан қараган одамга эса бу аниқ кўриниб туради. Эр хотинининг ўзига ҳурматсизлик қилаётганини ҳис этганида, бу ҳол уни жунбушга келтиради ва эр ўзининг муносабати севги йўқлиги билан намоён бўлаётганини сезмай ҳам қолади. Уларни четдан кузатиб турнган бошқа бир аёл эса буни албатта кўради. Қуйида барча эр ва хотинлар учун оқилона фикрни келтириб ўтамиз: БИЗ, ТУРМУШ ЎРТОҒИМИЗГА НИМА ҚИЛАЁТГАНИМИЗНИ КЎРА ОЛАДИГАН ҲОЛАТГА ТУШИШИМИЗДАН ОЛДИНРОҚ, ТУРМУШ ЎРТОҒИМИЗ БИЗГА НИМА ҚИЛАЁТГАНИНИ КЎРАМИЗ. Биз Танглик доирасининг айланишини қандай қилиб секинлаштириш ҳақида ўйлай бошлаганимизда, эрларга шартсиз севиш буюрилганини, чунки улар табиатан севмасликларини, хотинларга эса шартсиз ҳурмат қилиш буюрилганини, чунки улар табиатан ҳурмат қилишга мойил эмасликларини эсга олишимиз керак. Агар сиз севги ва ҳурматнинг уйғунлиги ҳаётингизда, никоҳингизда ўз ўрнига эга бўлишини истасангиз, жумладан, хотинингиз сиз унинг ҳурматига муносиб бўлишингиз кераклиги ҳақидаги фикрни хаёлидан чиқариб ташлаши керак. Мен севишни ёқтирадиган, аммо ҳурмат қилишни ёқтирмайдиган кўплаб аёлларга маслаҳатлар берганман. Бундай аёллар севгисизликни ҳис этишса, вазиятни янада кучлироқ севиш орқали ўнгламоқчи бўлишади. Улар учун бу табиий ҳол. Бундай аёллар эрлари томонидан ўзларига севги билан муносабатда бўлишмаётганини ҳис этишса, улар эрларига ҳурмат кўрсатишлари қийин бўлади. Бу нотабиий. Улар гарчи буни хоҳламасаларда ўзларини ҳурматсизлик кўрсатган ҳолда тутишади. Улар шунчаки ўзларининг туғма ҳисларига қулоқ осишади. Ўзининг сўзларида қандай нафрат туйғуси борлигини англамаган ҳолда аёл шундай дейиши мумкин: «Эрим ҳурмат ҳақида жуда кўп ўйлайди. У ўта ҳиссиётга берилувчан. Менинг норозилигим ва нолишларим ўзим билан қолади. Тўғри, баъзида мен шунақа бўлиб қоламан. У бунга кўникиши керак. Бу унинг муаммоси.». Аслида эса, бу эрнинг муаммоси эмас, балки хотиннинг муаммосидир. Агар эри қуйидаги сўзларни айтганида хотин нимани ҳис этган бўларди: «Сен севги ҳақида жуда кўп ўйлайсан. Сен ўта ҳиссиётга берилувчансан. Ҳар доим мен сенга нисбатан бемеҳр эканимни айтасан. Аммо бунга кўникишинг керак». Албатта, эркакларга ҳам тегишли вазифа бор. Улар ўзларига нисбатан ҳурматсизликни ҳис этганлари боис, хотинларининг қалбида нима борлигини кўришдан тўхташлари мумкин. Сенга беписандлик муносабатда бўлишадиган шароитда яқинлик, садоқат туйғуларини йўқотиш осон. Аммо хотинингиз сизнинг туйғуларингизни сусайтиришни истайдими? Агар у сизни ростдан ҳам севса, бундай қилмайди. Ҳатто хотини ноҳақ бўлса ва ўзини жуда ёмон тутса ҳам, Худонинг ўз хотинини севиш ҳақидаги амрини бажаришни истамайдиган эркакни оқлаб бўлмайди. Ушбу китобни ўқиётган эркаклар ҳурматга сазовор инсонлар эканига ишонаман ва уларга қуйидагича мурожаат қилмоқчиман: Хотинларингизни яхши кўринг. Ҳар доим уларнинг хатти-ҳаракатларининг сабаби нималигини билишга ҳаракат қилинг. Агар эркак умуман обрўга эга ва хотинига боғланиб қолган бўлса, у ташаббусни ўз қўлига олиши ва «ўзингни суюкли ҳис этиш» нималигига аниқлик киритиб олиши керак. Эр эҳтимол хотини ўзидан нафратланиши мумкинлиги борасидаги қўрқувни енгиб ўтиши зарур. Унинг танқиди аслида менсимасликнинг ифодаси бўлмаслиги ҳам мумкин. Эхтимол, бу унинг ўз қалбидаги «Илтимос, мени сев» - деган оғриғини чиқариб ташлаш усулидир. Эр мана шу қалб нидосини ўқий олса, унга тушуниш ва севги билан жавоб берса, эр никоҳга барқарор ва адолатли ёндашувдан қувонч ҳис этади ҳамда унинг хотинига боғланганлик ҳисси янада катта куч билан қайтади. Мен жуда кўплаб аёллар билан бу борада суҳбатлашганман, улар уриниб кўришга тайёрликларини, аммо нимадан бошлашни билмаётганликларини айтишади. Қувонарлиси, мен хурсандчилик билан мени тинглашга, ўрганишга, ҳамда ўзининг хотинига ёндашувини ўзгартиришга тайёр бўлган исталган эркак билан бўлишадиган кўплаб йўл-йўриқлар мавжуд. (Бешинчидан ўн тўртинчигача бўлган бобларга алоҳида эътибор қаратинг.) Эр-хотинлар иккиланиб қолганда Бугун эр-хотинлар иккиланиб туришибди. Хотин эрининг ҳурматга бўлган эҳтиёжига жавоб бера оладими ёки унинг ҳисларини қоралайдими? У эрини севишнинг энг яхши усули унга ҳурмат кўрсатиш эканини, бу эри учун жуда муҳимлигини тушунишни истайдими? Ёки у оилавий бахт борасидаги ўзининг аёлларга хос туйғулари ва ўзининг аёлларга хос тушунчаларига эътибор қаратиб қўяверадими? Шундан келиб чиқиб, унинг эҳтиёжларини эскирган тушунчалар ва эркакларга хос манманлик деб ҳисоблаган ҳолда, уларни қондиришни рад этадими? Шу билан бирга, эрлар ҳам хотинларининг севгига бўлган эҳтиёжини эътиборга олишни исташадими, ёки уларнинг туйғуларини инкор этишда давом этишадими? Эр хотинига севгини намоён этишнинг аёлнинг танқид ва шикоятларига эътибор қаратмасдан, у нега ўзини суюкли эмас, деб ҳис этаётганини тушунишга қаратилган энг яхши усулини билиб олишни истайдими? Ёки эр хотинининг гўёки менсимаслигидан қочиб, ўзининг «тош девори» ортига беркиниб оладими? Аро йўлда иккиланиб турган кўпроқ оилалар тўғри йўлни – «Севги ва ҳурмат» деган кўрсаткичли йўлни танлашмоқда. Иродали, кучли ишбилармон аёллардан бири бизга эри билан қандай қилиб севги ва ҳурмат концепциясидан фойдаланишаётганини, ҳамда уларнинг муносабатларидаги Танглик доирасининг шиддатли айланиши қай тарзда секинлашиб тўхтаб қолаётганини сўзлаб берди. У шундай ёзади: Эрим мендан ўзини олиб қочганида (аксарият ҳолларда менинг унга ҳурматсизлигим боис) мен ўзимни ёлғиз ва севгидан мосуво сезишимни кўриб турарди. Бунақа пайтда мен унга қарши, ҳар қандай жангчини ҳам шошириб қўядиган шашт билан жанг бошлардим... Шу орқали мен унга янада кўпроқ беписандлик ва ҳурматсизлигимни намоён этардим, унга кучли тарзда озор берардим, уни янада ўз қобиғига ўралиб олишга мажбурлардим, хуллас – Танглик доирасининг тўлиқ жараёни. Аммо ниҳоят у ўзининг хатти-ҳаракатлари ростдан ҳам севгининг намойиши бўлмаганини тан олди. У ўз хатоларини қисман тан олди. Менимча, у мен ундан ожизроқ эканимни (гарчи мен ҳамма, шу жумладан эрим билан ҳам ўзимни кучли одамдек тутишга уринсамда) ва унинг ўзи, кучи ва қўллаб-қувватлаши менга кераклигини тушуниб етди. Мен ҳурматсизлигим учун ундан кечирим сўрадим. Биз гаплашиб олдик ва энди муносабатларимиз аста-секин ўзгариб бормоқда. Оиламизда ўзаро тушуниш муҳити шаклланиб бормоқда. Ушбу бобнинг айрим жойларида мен аёлларни ўз эрларига шартсиз ҳурмат кўрсатишга мажбурлаётгандек туюлиши мумкин. Аммо мен ҳеч кимни мажбур қилаётганим йўқ, мен шунчаки уларга ёрдам бермоқчиман, чунки Танглик доирасини секинлаштиришда аёлнинг ҳурмат кўрсатиши қанчалик муҳим роль ўйнашини мен яхши биламан. Тўғри, аксарият эркаклар кўп ёки кам даражада ўз севгиларини намоён этишга қодир эмаслар, аммо улар ўзгаришлари мумкин. Аслида уларнинг кўпчилиги ўзгаришга тайёр, ҳамда бу борада уларга ёрдам беришнинг энг яхши йўли – уларга шартсиз ҳурмат кўрсатишдир. Конференцияларимизда ва маслаҳатлар жараёнида биз Танглик доирасининг ишлаш механизмини тезда ўзлаштириб оладиган эр ва хотинлар билан кўп суҳбатлашамиз. Улар унинг шиддатли айланишини имкон қадар тезроқ тўхтатишни исташади, аммо шу ўринда бир нечта мулоҳазаларни билдириб ўтишимиз керак. Бу одамлар жуда кўп вақт двомида Танглик доираси таъсири остида бўлишгани боис баъзида уларда бизнинг тамойилларимиз иш беришига шубҳа уйғониши мумкин. Бешинчи бобда биз одатий саволларга бир қанча жавобларни кўриб чиқамиз ва Танглик доирасини тўхтатиш учун фойдаси тегадиган бир қанча амалий маслаҳатлар бериб ўтамиз. 5-БОБ. АЁЛ ОСТОНАДАГИ ГИЛАМЧА БЎЛИШДАН ҚЎРҚАДИ, ЭР УНИНГ КЎНГЛИНИ ОЛОЛМАЙ САРСОН Мен маслаҳат берган кўплаб аёллар шартсиз ҳурмат кўрсатиш ёндашувини синаб кўришни исташади, аммо у амалда натижа беришига унчалик ҳам ишонишмайди. «Бу каллаварам олдин менинг ҳурматимга лойиқ бўлиб олсин» - деган эскича қараш ўз ўрнини янгисига бўшатиб бергиси келмайди. Шунингдек, мен ростдан ҳам севадиган эр бўлишни истайдиган эркакларга маслаҳатлар берганман. Улар ҳам бу ёндашувни ўзларида синаб кўришга тайёрлар, аммо хотинларининг назарида яна қўпол ва каллаварам бўлиб кўринишдан қўрқишади. Танглик доирасининг айланишини тўхтатишни, ёки ҳеч бўлмаса, уни секинлаштиришни истайдиган эрлар ва хотинлар берадиган саволлар одатда қуйидаги учта йўналишга оид бўлади: 1. Аёл савол беради: «Ҳаммаси мен эрим учун остонадаги гиламчага айланиб қолишим билан тугамайдими?» Эр сўрайди: «Нима учун хотиним мен унинг кўнглини олиш учун уринишлардан чарчаганимни кўрмаяпти?» 2. Аёл шундай ўйлайди: «Агар мен чиндан ҳам эримга нисбатан ҳурматни ҳис этмасам, мен иккиюзламачи бўламан». Эр шундай ўйлайди: «Ҳаракат қилгандан нима фойда, барибир хотиним мени ҳурмат қилмайди?» 3. Аёл шундай ўйлайди: «Қачонлардир эримни кечира олармиканман?» Эр шундай ўйлайди: «Мен яна аҳмоқ бўлиб қолавераман... бу аёлни севиб бўлмайди». Мен ушбу иккиланишларнинг тагига етишни ва эрлар ҳамда хотинларга гарчи бу фикрлар одатий ва табиий бўлсада, уларга қарши, эр-хотинларга дадиллик ва интилиш берадиган фикрлар мавжудлигини, ҳамда улар Танглик доирасининг айланишини тўхтатиш учун севги ва ҳурматнинг уйғунлигидан фойдалана олишлари мумкинлигини кўрсатиб бермоқчиман. Маълум бўлишича, хотиннинг ҳар бир иккиланиши кўп жиҳатдан эрининг иккиланишларини акс эттирар экан. Биринчи қадамни ким қўйиши керак? Мавзуни ўрганишга киришишдан аввал эр-хотинлар битта масалани ҳал қилиб олишлари лозим. Биз Танглик доирасининг айланишини тўхтатиш ҳақида гапирганимизда савол туғилади: биринчи қадамни ким қўйиши керак? Агар сиз аёл киши бўлсангиз, нимани ўйлаётганингиздан қатъий назар, ҳеч қачон: «Эмерсон ҳақ. Менга сенинг севгинг керак, шу боис мени севишни бошла, шунда мен ҳам сенга ўз ҳурматимни намоён этаман» - дея кўрманг. Бундай ёндашув билан ҳеч нарсага эриша олмайсиз, чунки шунинг ўзи ҳам сизнинг эрингизга бўлган ҳурматсизлигингизни кўрсатиб турибди, демак сиз шунга мос равишда севги билан жавоб қайтмайдиган муносабатга эга бўласиз. Сиз эрингизни никоҳингиздаги ҳам севги, ҳам ҳурмат учун жавобгар ва масъул қилиб қўймоқдасиз. Оқибатда, у яна жим бўлиб олади ва ҳеч нарсага ишонмай қўяди. Бошқа томондан эса, сиз эр сифатида ҳеч қачон: «Эмерсон ҳақ. Агар сен мени ҳурмат қилсанг, ҳаммаси яхши бўлади ва мен сени севаман» - дея кўрманг. Бу йўл билан ҳам ҳеч нарсага эришиб бўлмайди, чунки бундай муносабатнинг ўзи севгининг йўқлигини намойиш этиб турибди, ўз навбатида, у ҳурматсиз муносабатни келтириб чиқаради. Сиз хотинингизнинг зиммасига никоҳдаги севги ва ҳурмат учун масъулиятни юклаб қўймоқдасиз. Хотинингиз ҳам жим қолади ва охирги умиди ҳам сўнади. Хўш, унда ким биринчи қадамни ташлаши керак? Оилавий конференцияларимизда мен шу масалада Худога илтижо қилганимни, У вазият юзасидан шундай жавоб қайтарганини айтаман. Ўзини етукроқ ҳисоблшаган одам биринчи қадамни ташлаши керак. Кўрдингизми, турмуш ўртоғингиз биринчи бўлиб олдинга чиқиб, ўз севги ёки ҳурматини намоён этишини кутиб ўтириш шарт эмас экан. Буларнинг ҳаммаси қачон содир бўлишини жимгина кутиб ўтириш мумкинми? Ахир сиз четдан келган кузатувчи эмассизку. Эр ўзи хотинига севгини намоён этишни бошламасидан, хотини унга ҳурмат кўрсатишини кутиб ўтириши тўғрими? Хотин олдин эри ўзини чин маънода севганидан кейин унга ҳурмат кўрсатишни бошлашни кутиб ўтириши мумкинми? Тўғри, одамлар севги ёки ҳурмат кўрсатсангу, турмуш ўртоғинг яна сенинг ташаббусинга салбий муносабат билдириши мумкинлигидан қўрқишади. Шу боис инсон турмуш ўртоғи биринчи бўлиб қадам ташлашини кутиб, вазиятни чўза бошлайди. Аммо сизнинг имкониятларингиз қандай? Агар сиз севги ёки ҳурматни намоён этмасангиз, Танглик доирасининг шиддат билан айланишига имкони яратиб берасиз, оқибатда Танглик доирасининг айланишини тўхтатиш имкониятингиз ҳам узоқлашиб бораверади. Вазиятга қуйидаги жиҳатдан қараш керак. Эр ўзича бақир-чақир қилиб: «Бу аёл мени ҳурмат қилишни бошламагунича мен уни севмайман!» - дейиши мумкин. Аёл эса ўз навбатида: «Бу эркак мени севмагунича мен уни ҳурмат қилишни бошламайман!» - дейиши мумкин. Эҳтимол, етук инсон вазифасини зиммангизга олиб, биринчи бўлиб қадамни босиш осон эмасдир, бироқ бу кучли инсоннинг хатти-ҳаракати бўлади. Бундай инсон камдан кам ҳолларда ютқазади. Шуни ўйлаб кўринг. Агар турмуш ўртоғингиз биринчи бўлиб қадам ташласа, бунга ижобий муносабатда бўлишингизни биласиз. Наҳотки буни билган ҳолда, сиз биринчи бўлиб қадам ташласангиз ҳам, турмуш ўртоғингиз шунга муносиб тарзда сизга яхши муносабатда бўлмайди деб ўйласангиз? Сиз яхши кўрган инсонингизнинг энг зарур эҳтиёжини қондиришга тайёрлигингизни намоён этганингизда бирор бир яхши нарса содир бўлади. Сиз турмуш ўртоғингизнинг энг катта эҳтиёжини қондириш орқали уни фаол ҳаракатларга ундай оласиз. (Буни қандай амалга оширишни А Иловадан ўқинг.) Худди олтиничи ва еттинчи бобларда бўлгани каби, бу бобда ҳам биз Танглик доирасининг айланишини тўхтатишни истайдиган, аммо ҳаракат бошлашга қўрқиб турган эр ва хотинлар учун зарур бўлган учта йўналишни кўриб чиқамиз. Биринчи муаммо ҳақида биз конференцияларимизда тез-тез эшитиб турамиз. Аёллар шартсиз ҳурмат кўрсатишлари эрлари уларга нисбатан остонадаги гиламчадек муносабатда бўлишига олиб келишидан қўрқишади. Остонадаги гиламча эмас, балки кучли аёл Мен аёлларни шартсиз ҳурмат кўрсатишга чорлаганимда, улар баъзида мени уларни қуллик балосига гирифтор этишни истаган қўй терисини ёпинган шовинист деб ўйлашади. Мен бундай аёллардан сабрли бўлишларини сўрайман. Мен аёлларга эрларидан кўпроқ камситиш ва ҳақорат олишларида эмас, балки кўпроқ севги кўришларида ёрдам бермоқчиман холос. Эрларингизга ҳурмат кўрсатишингиз кераклиги ҳақида гапирганимда мен сизларни иродасиз ва масъулиятсиз бўлишга чақирмайман. Мен сизлар умуман ўйлашни, ўзингиздаги етакчилик қобилиятларини намоён этишни, ҳатто эрингизнинг фикрига зид бўлсада, ўз фикрингизни билдиришни йиғиштириб қўйишингизни назарда тутмайман. Мен эр хотинига нисбатан юқорироқ мақомга эга, деган фикрни ҳам илгари сурмайман. Мен шунингдек, сизнинг дилгирликларингиз ва ожизлигингизни ҳам эътибордан четда қолдирмоқчи эмасман. Мен ишонтиришга уринишимга қарамай, айрим аёллар келишмовчилик пайтида уларнинг ҳурмат кўрсатиб муносабатда бўлиши ўзларини ожиз одам ҳолатига тушириб қўйишидан қўрқишади. Бундай аёллар уларнинг эрлари ўзларининг камчиликларини англаб етмасалар севадиган инсонларга айланишлари мумкинлигига ишонишмайди. Уларнинг фикрича, уларнинг камчиликларини англаб етишининг ягона йўли, хотинларининг уларнинг лапашанг эканликларини очиб ташлайдиган танқидларини эшитишларидан иборатдир. Аёллардан бири тан олиб шундай дейди: «Мен эрим бошқа одамлар билан телефон орқали гаплашганида йўл қўяётган хатоларини тўғрилаш учун суҳбатига қулоқ солиб турардим». Бошқа бир аёл эса эрига керагидан ортиқ ғамхўрлик қилиб юборганини тан олади: «Биз оналарда тарбиячилик механизми мавжуд, шу боис мен эримга доим бир нималарни ўргатардим. Хотин ва она роли ўртасида чегара тортиш жуда ҳам мушкул. Масалан, фарзанд туғилганида ота унга қандай қарашни билмайди, шунда биз уни ўргатишни бошлаймиз. Вақт ўтиб биз ҳамма нарсада унга ўргата бошлаганимизни сезмай ҳам қоламиз». Одатда аёллар ич-ичларидан эрга ўргатиш яхшиликка олиб келмаслигини ҳис этишади. Аммо нимаям қилишсин? Агар аёл шундай йўл тутиб ғолиб чиқса, у эрини ўзгариб ўзи истагандек одам бўлишга мажбурлай олади. У салбий танқидларни ёғдиришда давом этади, чунки танқид аёлга куч беради. Аёл шу йўл билан кўнглидаги ҳамма нарсани айтиб оламан, деб ўйлайди. Аёл агар эрига яхши муомалада бўлса, у ўзини эшитмаслигини, эътиборсиз қолдиришини билади. Ўзининг ҳурматсизлиги билан аёл эрининг диққатини ўзига тортади ва бизнингча, бир хил муаммолар билан боғлиқ кичкина можароларда устун келади, яъни: эр кеч келади, у кўп ишлайди, фарзандларига кам вақт ажратади, у ҳиссиз ва бошқалар. Аммо барча муаммоларнинг илдизи бунда эмас. Ҳамма муаммолар севги ва ҳурмат йўқлигидан келиб чиқади. (Турмуш ўртоғингизга ўз ёндашувингизни баҳолаш учун В Иловага қаранг). Жон Готман айтганидек: «асосий мақсад – салбий фикрлар даврийлигини бузиш бўлиши керак»1. Аёллардан бири шундай ҳикоя қилади: «Кўплаб одамлар ҳар доим мени энг бахтли, ҳаётдан баҳра олиб яшайдиган аёллардан бири деб ҳисоблашарди, аммо ёпиқ эшиклар ортида мен билан нимадир содир бўларди. Мен арзимаган вазиятларда ҳам бақирардим». Афсуски, салбийликдан ўзига куч олишга интиладиган аёл мана шу танглик даврини синдириб ташлаши кераклигини билмайди ҳам. У ўз танқидлари билан эрини ўзини кўпроқ севишга рағбатлантира олмаётганини ҳис этиши мумкин, шу боис у келишмовчилик ва жанжаллардан кейин кечирим сўрашга тайёр бўлади. Эри уни кечириши мумкин, чунки у хотини ўзини севишини ва бўлиб ўтган воқеалардан кейин у ўзини ёмон ҳис этаётганини билади. Аммо кейинги ойда (ёки кейинги ҳафтада) Танглик доираси яна айлана бошлаганда хотини яна эски гапларини такрорлайверса, эр у ўзини ҳурмат қилмаслигини ва ҳатто ич-ичидан балки нафратланишини ҳис қилади. У иккиланиб қолади, аммо хотинидан ўзини ҳурмат қилиш қилмаслигини сўрамайди, чунки у салбий жавоб олишдан қўрқади. Бундай истиқбол уни шу даражада қўрқитадики, у бу каби саволлардан ўзини олиб қочади. Оқибатда, хотин ўз муносабатини ҳурматсизлик орқали билдиришга янада кўникиб бораверади ва ҳар доим эрини ўзгаришга ундайверади. Аммо вақти келиб уларнинг муносабатларида нимадир ўлиб бўлади. Хотин жангда ғолиб чиқади, аммо ич-ичидан енгилганини ҳис этиб туради. Таваккал қилишдан қўрқсангизчи? Тахмин қилайлик, аёл севги ва ҳурматга бағишланган конференцияда қатнашиб, эрига шартсиз ҳурмат кўрсата бошласа, нима бўлишни билиб олди. У олдинда умид учқунини кўради, аммо балки у «таваккал қилиш»дан қўрқар. Таълимотимизни эшитгандан кейин ана шундай иккиланиш ҳолатида қолган кўплаб аёллар билан суҳбатлашганман. Бир аёл бизга шундай ёзганди: «Мен бу ёндашувни муносабатларимизни яхшилашнинг усули сифатида синаб кўрмоқчиман. Аммо эрим бунга қандай муносабатда бўлишини билмаганим учун таваккал қилишдан қўрқаяпман. Мен Худога таяниб, фақат Унга ишонаман». Бу қадрли аёлга ва бошқа барча аёлларга, таваккал – сиз кутган мақсадга олиб борувчи йўл дейман! Агар хотин эрининг қалбида ўзига нисбатан меҳр борлигига ишона олса (гарчи, баъзида у хотинига севгини намоён этмасада), қуйидаги воқеалар шоҳидлик беришича, у никоҳини ўзгартира олар экан. Бир аёлнинг бизга ёзишича, у эри билан йигирма икки йил бирга яшаган ва фақат эндигина севги ва ҳурмат тўғрисидаги даъватни тушуна бошлаган. У шундай дейди: “Мен эримга иккита хат ёздим ва уларда уни ҳурмат қилишимни айтдим. Натижада унинг менга бўлган муносабати юмшаганини кўриб ҳайрон қолдим. Йиллар давомида мен Худодан эрим менга севги билан муносабатда бўлишини ва мен истаган севги тилида мурожаат қилишини ўтиниб сўраган эдим. Аммо мен эрим билан унинг тилида гаплаша бошлашим билан у менга кутганимдек жавоб қайтара бошлади”. Севги ва ҳурмат ҳақидаги конференциямизда эри билан қатнашган бошқа аёл шундай ёзади: Кейинги бир неча кун ичида эримда содир бўлган ўзгаришлардан ақлим лол. Сизда тасаввур пайдо бўлиши учун нима бўлганини айтиб берай.... ўтган январь ойида биз қаттиқ жанжаллашиб қолдик, май ойида жанжал яна такрорланди. Ўшанда у ўзининг менга муносабати борасида иккиланаётганини, келажакда бирга бўлиш бўлмаслигимизни билмаслигини айтганди. Ўшанда Танглик доираси шиддат билан айлана бошлаганди! Биз катта тезлик билан никоҳимизни барбод қилиш сари елиб борардик. Менга айниқса, сизнинг эр ҳурматсизликни шу қадар кўнглига яқин олиши мумкинки, оқибатда унда нима учун ўзини ёмон ҳис этаётганини тушунтириб бериш учун куч ҳам, хоҳиш ҳам қолмаслиги ҳақидаги фикрларингиз қаттиқ таъсир қилди. Эркаклар ўз туйғуларини ошкор қилавермасликлари сабабли, менимча, у ростдан ҳам қаттиқ қайғурган. У менга ўзига қаттиқ озор етказганимни айтганида, қачон ва қаерда бундай бўлганини тушунмагандим. Оқибатда, сўнгги ярим йил ичида менинг у билан тил топишишга бўлган барча уринишларим бекор кетди. Хуллас, Янги йил арафасида мен унинг нонушта олиб юрадиган қутиси ичига табрик откриткасини солиб қўйдим. Шунчаки «у кўпинча менга самимий табассум учун сабаб беришини» ёздим ва «сенда шундай сифатлар борки, ўшалар учун ҳам сени ҳурмат қиламан» - деб қўшиб қўйдим. Мен Мавлуд байрами ва Янги йил учун унга миннатдорчилик билдирдим. Эртаси куни у ўрнидан туриб менга стулимни тўғрилаб қўйди! Ўтган шанба куни мени кинога олиб борди, фильм бошлангунча суҳбатлашиб ўтирдик. Янаги ҳафтада мюзикл томоша қилишга боришга таклиф этган. Хуллас, у анча очиқ ва киришимли бўлиб қолди... Агар ҳамма муаммоларимиз мўъжизавий тарзда ечим топди, десам ёлғон гапирган бўлардим. Аммо ўртамизда бир ҳафта олдин ҳатто тасаввур ҳам қилмаган кўприк пайдо бўлди. Мен ҳали ундан «севаман» деган изҳорни эшитганим йўқ, аммо бу туйғу унинг қалбида учқун олаётганини биламан ва Худонинг инояти билан мен ана шу учқунни аланга олдираман. Қуйида эрларига нисбатан ҳурматнинг кучини ҳис этган уч нафар аёлнинг мулоҳазалари берилган: Мен Худонинг ушбу иноятини қабул қилиш шунчалик осонлигини ҳатто тасаввур ҳам қилмагандим. Мен бир умр Худога ишониб яшаганман, аммо илгари бу нарсани менга ўргатишмаганди. Сизнинг таълимотингизда шунча маъно-мазмун бор-а! Агар мен эримни ҳурмат қилсам, у мени севади. Балки, у мен каби севмас, аммо ўзи билганича, ўзи хоҳлаганича севади. Ҳар куни ушбу таълимот билан танишиш имконини бергани учун Худога шукроналар айтаман. Мен ҳаётимдаги энг муҳим ва асосий эркакнинг ҳурматга бўлган эҳтиёжи ва унинг учун бу нарса муҳаббатдан ҳам юқори туриши ҳақида ҳеч нарса билмасдим. Энди мен унга фақат ўз севгим ҳақида гапирмайман, балки унинг кўп жиҳатларини қадрлашим ҳақида ҳам гапираман. Бу унга ёқади! Яқин дугонам менга қўнғироқ қилиб, Худо сиз ҳурмат борасида ўргатаётган нарсаларни эшитишимни хоҳлашини айтди. Биз эрим билан оила муаммоларига бағишланган кўплаб конференцияларда қатнашганмиз, анча-мунча китобларни ўқиб чиққанмиз, аммо бирор марта сиртдан бўлсада, сизнинг таълимотингизни эсга соладиган нарсани эшитмаганмиз. Менимча, эрни тушуниш ва бахтли никоҳ калити шунда яширинган. Худога итоат этганингда У сенга қиладиганлари лол қолдиради. Бу аёлларнинг барчаси моҳиятни тушуниб етишди. Улар эрлари ўзларига юбораётган хабарларни ўқий олишди. Улар эр ўз хотининиг ғазаби ва менсимаслигидан қанчалик азобланишини тушуниб етишди. Энг асосийси, улар ўзларининг пушти рангли кўзойнак ва эшитиш аппаратларини созлаб олишди ва энди, хотин эрини ҳурмат қилганида, унинг учун остонадаги гиламчага айланиб қолмаслигини билишади. Аслида эр хотинининг оёғи остига қирмизи гилам тўшай бошлайди! Аммо ўзларининг мовий рангли кўзойнакларини ва эшитиш аппаратларини созлаб олиб, севги ва ҳурмат тамойилларини ўзлаштириш борасидаги ишларда ўз улушларини бажаришлари керак бўлган эрлар ҳақида нима дейиш мумкин? Мен буни синаб кўришга тайёр бўлган, аммо ишни нимадан бошлашни билмайдиган кўплаб эркаклар билан суҳбатлашганман. Қуйида уларнинг муаммоларини яқиндан кўриб чиқамиз. Эрлар, фақат битта идеал – севги борлигини ёдда тутинг Сўнгги йилларда мен ўзларининг аҳмоқликлари ва аёлларни тушуна олмасликлари ҳақидаги айбловларни эшитишдан чарчаган жуда кўп эркакларга маслаҳатлар бердим. Улар ростдан ҳам маълум бир нарсаларни тушунмасликларини тан олишади, аммо ўзларини неандертал ёки ғор одами деб аташганда камситилган ва ҳақоратлангандек ҳис этишади. Агар уларнинг ғорлари ҳақиқатан ҳам мавжуд бўлганида, улар жон деб ана шу ғорга кириб, беркиниб олган бўлишарди! Улар Муқаддас Китобдаги «Уришқоқ хотин билан кенг уйда яшагандан кўра, лой томнинг бир четида яшаган яхшироқ»лиги ҳақидаги фикрга қўшилишади (қаранг: Ҳик. 21:9, 19). Эркаклардан бири аниқ-тиниқ айтганидек: «Мен сўнгги йигирма йилни никоҳимда нималар содир бўлаяпти деган ўй-хаёллар билан яшаб ўтдим». Мен бу эркакларга ачинаман, чунки сўнгги ўттиз йил ичида мен билан ҳам кўплаб шундай ҳолатлар содир бўлган. Аммо мен эркакларга аслида аёллари уларга яхши муносабатда бўлишларини эслатиб ўтмоқчиман. Шунчаки улар севгига муҳтож бўлганлари учун ҳам танқид қилишади, баҳслашадилар ва ҳурмат кўрсатишмайди. Вазиятни ўзгартиришга уриниб кўриш учун ўзида куч топа оладиган мард эркак хотинининг беҳурмат ва ҳатто ҳақоратли муносабатини кўрганида бунга тўғри ёндашишни ўрганиб олиши керак. У хотинининг салбий муносабати ва у ўзини севмаслиги ҳақидаги айбловлари билан нима қилишни билиши керак. Яхши хабар шундаки, эрлар иккита масалага эътиборларини қаратишлари керак. Биринчиси: - Эркак ўзига қуйидаги саволни бериши керак: «Хотиним менинг унга бўлган севгимни ҳис этмагани учун менга беҳурмат муносабатда бўлмаяптимикан?» Агар у хотинининг қалбидан отилиб чиқаётган: «Илтимос, мени сев!» - деган чақириқни ўқий олса яхши бўлади. Уни ўқиш учун эса эр ўзидан, хотиним менга қарши нима демоқчи, нима учун у ўзини рад этилган ва ҳатто ташлаб қўйилгандек ҳис этаяпти, деб савол бериши керак. Эр хотинининг хабарини тўлиқ ёки қисман тушуниши мумкин, аммо ҳамма гап хотинининг дилгир сўзларини қалбига яқин олиб, уларга жавоб қайтаришга уринмай, уни тушунишга ҳаракат қилишида. Эрнинг ўзига бериши керак бўлган иккинчи саволи қуйидагича бўлиши керак: «Ҳозир мен айтмоқчи бўлган гап ёки қилмоқчи бўлган ишим севишимни ёхуд севмаслигимни намоён этадими?» Ибтидо Китобининг йигирма тўққизинчи ва ўттизинчи бобларида Роҳила ва Ёқубнинг никоҳи ҳақида ўқиймиз. Биринчидан, улар бир-бирларини севишган. Ёқуб Роҳила учун етти йил ишлаб беришга тайёр бўлган ва бу йиллар унга «бир неча кун» бўлиб туюлган. Ёқубнинг амакиси Лобон Роҳиланинг ўрнига Леахни турмушга бериб алдаганидан кейин, Ёқуб Роҳилага уйланиши учун яна етти йил ишлаб бериши керак бўлган. Аммо Леах фарзандлар кўриб, Роҳила бола туғмаганидан кейин, Роҳиланинг опасига ҳасади келади ва Ёқубга: «Менга бола бер, агар шундай қилмасанг, мен ўламан» - деб зуғум ўтказади. Ёқуб Роҳилани юпатмайди, балки жаҳл билан: «Нима мен сенга бола бермаган Худоманми?» дейди. Ёқуб жаҳл қилиш ўрнига Роҳиланинг қалбидан отилиб чиқаётган ўтинчни ўқишга ҳаракат қилиб кўриши мумкин эди. Роҳила ундан Худонинг ўрнини босишни сўрадими? Ёки у Леах фарзандлари туфайли Ёқубга яқин бўлгани, ўзи эса бефарзандлиги учун юрагидан отилиб чиққан дардни намоён этдими? Мен, эр сифатида, ҳар доим хотиним нимани ҳис этаётганини тушунишга ҳаракат қиламан. Фараз қилайлик, Сара шундай бир иш қилдики, мен ўзимни дилгир ва хафақон сезаман. Эҳтимол, уни севмаслигимда мени айблайди. Агар мен ўзимни ҳимоя қила бошласам, шундай дейман: «Оҳ, аёллар! Уларни тушуниш қанчалар қийин-а!» Ёки Танглик доираси исталган пайтда ишга тушиб кетиши мумкинлигини сезсам, аслида Сара нима демоқчи бўлганини тушунишга ҳаракат қиламан. Мен унга керакман. У ҳеч қачон мени камситишга уринмайди. Дарҳақиқат, мен дил оғриғини ҳис этганимда, ўз табиатимга қарши бориб, шундай дейман: «Хўп, тушундим. Сара уни эркалашимни хоҳлаяпти». Мен яхши аёлга уйланганимга ишонаман ва бу шундай эканини аниқ биламан. У атайлаб ўзини беҳурмат ва менсимагандек тутмайди. У шунчаки мен яна унинг шлангини босиб, кислород келишини тўхтатиб қўйганимга ишора қилади ва энди у менинг ўзига бўлган севгимга ҳар қачонгидан ҳам кўпроқ ишонч ҳосил қилиши керак. БУ ЭР ҚАМОҚХОНАДА ХАБАРНИНГ ЯШИРИН МАЗМУНИНИ АНИҚЛАДИ. Бир эркак хотинининг хабарларини қандай тушуниш кераклигини қийинчилик билан англаб етган. У ўзининг Худони англаш борасидаги тажрибасини шундай таърифлайди: Шанба оқшомида мен жаҳл устида хотинимга улоқтирган ликопча унинг юзига тегиб, озгина жароҳатлади. У полиция чақирди, менинг қўлимга кишан солишиб, қамоққа олиб кетишди. Полицияда дам олиш кунларини ўша ерда ўтказганим яхши деган хулосага келишди, у ердан фақат гаров эвазига чиқишим мумкин эди. Гаров тўлагим келмади ва тўрт соат темир каравотда ўтирганимдан кейин миямга янги фикрлар кела бошлади. Мен илк маротаба қамоққа тушишимга сабаб бўлган ҳолат ҳақида ўйлай бошладим. Ўқишга ҳеч нарса йўқ эди, борадиган жой ҳам йўқ, кўзимга уйқу ҳам келмади. Шу боис мен икки кун давомида камерани қадамба қадам ўлчаб, Худога илтижо қилиб чиқдим. Ўша вақт давомида фақат битта оят менинг миямга уриларди: «Эрлар, хотинларингизни худди Исо Масиҳ Жамоатни севгандек севинг...» Икки кун давомида Худонинг инояти билан барча жанжалларимизни бирма-бир эсга олдим, ҳамда ҳар сафар хотинимга нисбатан ёмон кўриб муносабатда бўлганимни англаб етдим. Мен гўё, тўхтатиб қўйиш мумкин бўлган видеофильмни айлантираётгандек эдим, бу вақтда эса Кимдир менга шундай дерди: «Кўрдингми, мана шу ерда сен унинг ёнига бориб, тинчлантиришинг мумкин эди, аммо сен ўзингнинг ҳақлигингни исботлаш билан ўта банд эдинг». Қайсидир лаҳзада мен унинг ғазабга тўла юзини кўрдим. У бақирар, аммо мен сўзларни эшитмасдим. Хотиралар овозсиз эди, лекин аста-секин овоз қўшилиб, мен уни эшита бошладим. Аммо энди сўзлар ўшанда хотиним айтган сўзлар эмасди. Ўшандаги ҳақиқий айтган сўзлари ўрнига мен ўзимга зарур бўлган сўзларни эшита бошлагандим, яъни: «Мени севишингни хоҳлайман, нима учун мени СЕВМАЯПСАН? Мен қўрқаяпман, мен даҳшатга тушяпман, мени маҳкам бағрингга босиб, СЕВИШИНГни истаяпман...» Шу жойида йиғлаб юбордим. Ўтган бутун вақт давомида мен фақат ўзимнинг истак ва эҳтиёжларим билан банд бўлгандим. Мен ўзимни ҳурмат қилишини, ҳар қандай йўл билан бўлсада, ўз эҳтиёжларим қондирилишини талаб қилганман, ҳар қандай баҳсда ютиб чиқишга ҳаракат қилганман, буларнинг барчаси муносабатларимизга салбий таъсир кўрсатган. Мен сўзларга шу қадар ўралиб қолган эдимки, оқибатда унинг қалбига, унинг эҳтиёжларига эътибор бермай қўйдим. Мен Худони ана шундай англаб етдим, шу боис Муқаддас Китоб бизга хотинларимизни худди Исо Масиҳ Жамоатни севганидек севишни буюради. Ўшандан бери мен эркаклар билан суҳбатларда қамоқхонада бошимдан ўтганларни гапириб берсам, уларнинг юзи оқариб кетганини кўраман. Мен барчасини нотўғри тушунганимни англаганимда онгим қанчалик ёришган бўлса, уларда ҳам шу ҳолат юз бераётганини кўриб турардим. Бизга бу илоҳий амр КЕРАК, бироқ кўпчилик унинг бизга қанчалик кераклигини англаб етавермайди. Нима бўлганда ҳам Худо мени икки кун қамоққа ташлаб, хаёлимни чалғитиши мумкин бўлган ҳамма нарсадан ҳоли қолдирди, ҳамда ўзимга четдан назар ташлашимга мажбур қилди. Бу муддат якунида мен бўшашиб, яна руҳан тикланган эдим ва тезроқ уйга бориб хотиним билан Худо менга кўрсатган очиқликни баҳам кўришни истардим! Қамоқдаги охирги оқшомим менга ўтган бошқа кунларимга нисбатан янада кўпроқ озодлик берди. Мен Худо менга тўғри йўлни кўрсатганини англаб етдим ва бутун оилавий ҳаётимда илк маротаба нимадир қилишга, агар Худо шуни лозим топса, бу борада бошқаларга ҳам ёрдам беришга тайёр эдим. Гарчи, эр-хотин ярашган бўлишсада, суд эрга руҳшунос-мутахассисларга қатнаш мажбуриятини юклади ва у бу ишни бажонидил бажарди. Бир йилдан кўпроқ вақт мобайнида у ўзи билан содир бўлган ўзгаришларнинг фойдасига ишонч ҳосил қилиб борди ва шундан кейин қавмбошининг марҳаматини олиб, бошқа эркакларни улар билан оилавий муаммоларини муҳокама қилишга таклиф эта бошлади. Эндиликда у хотини билан биргаликда ўзлари аввал учраган муамммолар юзасидан мурожаат этаётган оилавий жуфтликлар билан учрашишмоқда. У шундай дейди: «Мен ўшанда хотинимга етказган оғриқ учун бир умр афсус чекаман, ҳамда Худодан ўша воқеадан кейин никоҳимизни ўзгартириб юборгани учун умримнинг охиригача миннатдорман». Бу инсоннинг бошидан кечирганлари менга ёқишига кўплаб сабаблар бор, аммо энг муҳими, унинг хотини бизда манбалар борлигини билиб, эрга шартсиз ҳурмат кўрсатиш ҳақида кўпроқ нарса билиб олиш мақсадида биз билан боғланди. Ўзининг электрон хабарида у ўша нохуш ҳодисани эсга олмаган. У фақат қуйидаги сўзларни ёзган эди: Аёллик ролимда ушбу муҳим ҳаётий нуқтаи-назар ҳақида билиб олишимга ишончим комил. Эрим Муқаддас Китоб бўйича машғулотлар ўтказади, ҳамда хотинни севиш ва Худонинг инояти билан унга раҳбарлик қилиш масаласига урғу қаратади. Унда тақволи оила, жумладан хотинлар ва уларни ҳурмат қилиш масалаларига бағишланган кўплаб манбалар бор. Хотинларнинг бўйсуниши ҳақида етарлича фикрлар бор, аммо эрга ҳурмат кўрсатиш ҳақида ҳеч гап йўқ. Эрим билан (Худосиз) ҳаётимиз ёмон кечаётганди, аммо энди муносабатларимиз ҳаётимизда Худони ҳурматлашга ва олқишлашга бизни даъват этмоқда. Аёлнинг хатида эри унинг юзига ликопча билан ургани ва у қай тарзда қамоқхонага тушиб қолгани ҳақида бир оғиз ҳам сўз йўқ. Унинг эри Муқаддас Китобни ўрганиш борасида нима қилаётгани мени қизиқтирди ва у билан боғланиб, нима учун шундай қилаётганини тушунтириб беришни сўрадим. Ана шунда у менга хотинига ҳақоратли муносабатда бўлганини, қамоққа тушганини ва икки кун давомида камерани қадамба қадам ўлчаш билан ўтказганида англаб етганлари ҳақида сўзлаб берди. Қандай аёл! Қандай эркак! Эр шу қадар ўзгардики, хотини ўзига тааллуқли вазифани бажаришни истади, энди эса улар бошқа оилавий жуфтликларга ҳам ёрдам бериш учун биргаликда ишлашмоқда. Эр буни тушуниши мумкинми? Агар жиддий келишмовчилик пайтида эр хотинини тинчлантириб, барча келишмовчилик ва низоларга қарамай, ўзи уни чин дилдан севишини айтса, хотинига уни севмаслиги ҳақидаги хабарни юбормайди ва ҳаммаси яхшилик билан тугайди. Бир эркак қандай қилиб хотинининг хабарларини тушунишни ўрганиб олгани ҳақида бизга қуйидагиларни ёзиб юборган: “Ўша тунда хотиним айтган гаплар ва сиз ўргатган нарсаларни ўйлаб чиқдим. Худо менга оқиллик беришини сўраб илтижо қилдим. Оғриқ босилгандек туюлди (бизда бунақаси тез-тез бўлиб турарди), аммо бу сафар ҳаммаси қандайдир бошқача эди. Илгари ҳеч қачон бошимдан кечирмаган осудаликни ҳис этдим, гўё Муқаддас Руҳ: «Тинчлан, воқеалар ривожини тезлаштирма, ўзингни бос» - деяётгандек эди. Мен У айтгандек қилдим. Ўша тунда мен ёмон ухладим ва кўп ўйланиб чиқдим. Айнан шу пайтда мен хотиним аслида нима демоқчи бўлганини англаб етдим. У мен билан никоҳда бошидан кечираётган оғриқни билдириб қўймоқчи бўлган экан... Сўзларининг мағзини чақиш учун менга бутун тун керак бўлди; унинг сўзларида ҳурмат ёки севги изҳори сезилмасди, аммо айтмоқчи бўлганларининг маъноси чуқурроқ эди ва мен буни тушуна бошладим. Мен унинг айтмоқчи бўлган гапларининг мағзини чаққанимни, у қалбидаги оғриқни менга етказмоқчи бўлганини тушуниб етганимни унга айта бошладим. Суҳбатимиз бир соатлик мунозарага айланиб кетди, унинг якунида хотиним тиззамда ўтирганча, мени маҳкам қучоқлаб йиғларди. Шу орқали биз ғамдан ҳиссиётли тарзда қутулгандик. Бу қайғули ва оғриқли вақт эди, аммо у ШИФО олиб келди. Хотиним илк бор шундай қилди. Биринчи марта уни тушунаётганимни ҳис этди”. Бу эркак никоҳида бурилиш ясаш учун нима қилди? У хотиржамликни йўқотмади. У оқиллик сўраб илтижо қилди. У тинчланди ва кўзойнагини созлади. У энди нафақат мовий рангни, балки пушти рангни ҳам кўришга уринарди, шу боис хотинининг дардини англай бошлади. Иккинчи бобда кўриб ўтганимиздек, хотиннинг хабарларини ўқишнинг калити аёл пушти ранг кўзойнак ва пушти рангли эшитиш аппарати, эр эса мовий рангли кўзойнак ва мовий эшитиш аппарати тақишида эканини англаб етишдан бошланади. Аммо эр-хотинлар ҳақиқатни кўришни исташса, ўз тушунишларини бир-бирларига созлашлари мумкин. Бир эркак шундай ёзади: “Мен хотинимнинг хабарларини ўқишга қодир эмаслигимни Муқаддас Руҳ аён этаётганига («пешонасига зарба тушириш» иборасининг юмшоқроқ шакли) ишонаман. Мен фақат ўз кўзойнагим орқали қарайман ва унинг кўзойнагида ҳеч нарса кўрмайман. Мен «унинг кўзи билан» ҳеч нарсани кўра олмайман”. Агар кўриш учун кўзларимиз, эшитиш учун қулоқларимиз бўлса, Танглик доирасининг айланишини вақтинча ёки буткул тўхтатиш мумкин. 6-БОБ. АЁЛ ИККИЮЗЛАМАЧИ БЎЛИШНИ ИСТАМАЙДИ, ЭР ЎЗИГА ҲУРМАТ ЙЎҚЛИГИДАН НОЛИЙДИ Бу аёл ўттиз саккиз йил давомида эри билан бирга яшаган, аммо унинг оилавий ҳаёти бахтли кечган, дея олмаймиз. Унинг эри Вьетнам уруши пайтида АҚШ денгиз разведкасида хизмат қилган, у ердан руҳиятида бир қатор бузилишлар билан қайтган. Урушдан кейинги йилларда у муваффақиятга эришишга қаратилган кучли босим остидаги ҳаракатлар воситасида уруш ҳақидаги хотираларини унутишга уриниб кўрди. У қайсидир маънода муваффақиятга эришди. Масиҳий бўлсада, ўйнаш орттирди, ичкиликка ружу қўйди, соғлиғига путур етди. «Эрим ишлай олмайди, - деб ёзганди аёл хатида, - қолаверса, у Худодан ҳам узоқлашди. Мен кўп йиллар давомида хотинлар ўз эрларини ҳурмат қилишлари ҳақидаги амрга риоя этдим. Буни Худо айтган экан, демак, бу ҳақиқат, лекин мен иккиюзламачи бўлишни истамайман...» Шундай вазиятга тушиб қолган кўплаб аёллар менга улар ўз эрларини эшитишни ва уларни ҳурмат қилишни исташларини, аммо маъниси йўқ ишни қилиб иккиюзламачи бўлиб кўринишни истамасликларини айтишади. Мен уларга юмшоқ, аммо қатъий оҳангда гарчи эрлар ўзларига кўрсатилаётган ҳурматни ҳис этмасалар ҳам, хотинлар эрларини ҳурмат қилиши иккиюзламачилик бўлмаслигини таъкидлайман. Бу ўринда гап Муқаддас Китобда буюрилган амрни бажариб, аёллар Танглик доирасининг ҳаракатини назорат қилишни ўрганиб олишлари ҳақида бормоқда. Бутрус Худонинг Каломига қулоқ солмайдиган эрларини бўйсундириш учун аёлларни ибратли хулқ-атворли бўлишга чақиради (қаранг: Бут. 3:1-2). Табиийки, аёллар ичкиликка ружу қўйган, енгилтабиатли ва ёмон хулқли эрларига таъна ва танқид қилишади, панд-насиҳатлар беришади, ҳамда бу курашда ғалаба қозонишлари мумкин, лекин охир-оқибат улар урушда мағлуб бўлишади. Агар эр хотинига нисбатан қўпол муомалада бўлса, уни севмаса, ёки беэътибор бўлса, хотини, эрим мени севмайди ва уни ўзгартиришим керак, деган хулосага келиб қолиши мумкин. Улар, эрлари ўзгариши керак дейишганида мен аёлларнинг фикрига қўшиламан. Табиийки, эр хотинининг талабларини ва севгига бўлган эҳтиёжини тушуниши керак. Аммо, шу ўринда, битта муаммо юзага келади: эркак ана шундай хатти-ҳаракатга чақириқни эшитиши мумкин, бироқ уларнинг ҳаммаси ҳам унга лаббай, деб жавоб беришмайди. Шунда хотиннинг олдида танлов юзага келади. Аёлнинг ўзи ўзгариб, Муқаддас Китобда ёзилганидек, эрига ҳурмат билан муносабатда бўлиши, ёхуд тунд қиёфада юришда, беҳурмат, салбий муносабатда бўлишда давом этиши мумкин. Аёл эрининг ўз ҳурматига муносиб бўлишини асосий муаммо ҳисоблаб, шуни талаб қилишда давом этиши мумкин. Эри ўзига ва туйғуларига эътиборсиз бўлгани учун аёл эрини ҳурмат қилмайди. Бундай вазиятда эрига ҳурмат кўрсатишни у иккиюзламачилик деб ҳисоблайди. Эри ўзига яхши муносабатда бўлмайдиган аёлар учун уни ҳурмат қилиш нега иккиюзламачилик бўлиб туюлишини яхши тушунаман. Аммо эрига нисбатан ҳурматсизликни намоён этиши аёл учун ўз ҳаётидаги иккита асосий устунни йўқотишини англатади. Жуда камдан кам аёлларнинг юрагида ростдан ҳам нафрат ва ғазаб бўлади, аксарият ҳолларда эса уларда фақат салбий ҳиссиётлар устун келган бўлади. Уларнинг қалбидаги энг асосий истак – севги бўлиб, уни салбийлик тумани қоплаб олган бўлади. Оқибатда, эркакларга нафақат улар ҳеч қачон хотинларининг севгига бўлган эҳтиёжини қондира олмайдигандек, балки ўзлари ҳам шахс сифатида хотинидан ҳурмат кўрмайдигандек бўлиб туюлади. Одатда, эркаклар бу фикрларнинг барчасини баён эта олишмайди, аммо у хотинининг севгига бўлган эҳтиёжини қондиришга ўзи масъул эканини ҳис этади ва ўзининг ҳурматга бўлган эҳтиёжини ҳам қондиришга ҳаракат қилади. Бундай вазиятларда бу каби инсон шунчаки беркиниб олади. У ушбу улкан босимни кўтара олмайди. Аммо хотини ўзини ҳурмат қилмайдиган эркак туйғуларини баён эта оладими? Йўқ. Одатда, у йиғламайди, шикоят ҳам қилмайди. Шунчаки у тишини тишига қўйиб ўз туйғуларини ичига ютади. Балки у ич-ичидан аста-секин ўлиб бораётган бўлиши мумкин, аммо буни хотинига билдирмайди, чунки унинг: «Сен ҳурмат қилишимга арзимайсан» - деган жавобини эшитишдан қўрқади. Шу боис у жим туришни афзал кўради. Унинг жаҳли чиққан, асаби ўйнаб турган бўлсада, жим ўтириш учун ўзидан қочиб, беркиниб олади. Аёл яна битта жангда ғолиб чиқади, аммо натижада ўзининг суюкли эмаслигини янада кучлироқ ҳис эта бошлайди. Аёл ўзини худди қопқонга тушиб қолгандек ҳис этади. У, эрининг севгисини ҳис этмайди, шу боис уни ҳурмат қилишни иккиюзламачилик деб ҳисоблайди. Бундан ташқари, у, агар ҳурмат қила бошласам, эрим ҳаддидан ошиб кетади ва ҳамма нарсани ўзи билганича қила бошлайди, деб ўйлайди. Бир куни мен бир аёлга шундай савол бердим: «Эрингизга ҳурмат билан муносабатда бўлишингиз охир-оқибат унинг умуман ўзгаришни истамай қолишига сабаб бўлишидан қўрқасизми?» Аёлнинг жавоби қуйидагича бўлди: “Бу вариантни ўйлаб кўриб, шундай хулосага келдим, муаммо айнан шунда экан. Агар мен туйғуларимга (ёки нафрат эрмига таъсир кўрсатишнинг самарали усули бўлиб туюлган аввалги тажрибамга) ишонсам, ҳаётимда нимадир ўзгаришига шубҳам бор. Мабодо мен ўз хатти-ҳаракатларимга асос сифатида Худонинг Каломини келтириб, тақво йўлидан борсам, у ҳолда Худо Ўзининг ваъдасини амалга оширишига ишонаман. Бу ўринда хато қилиш мумкин эмас! Мен ноодатийлиги ва олдиндан билиб бўлмаслигига қарамай, Худога итоат йўлини танлашга қарор қилдим”. Омин! Бу аёл тушуниб етди! Худонинг Каломига буйсуниш аёлни ожиз иккиюзламачига айлантирмайди. Аслида бу амр уни Худо ёрлақайдиган ва эъзозлайдиган аёлга айлантиради. Бундай сиёсат энг қийин вазиятларда ҳам самара беради. Мен ушбу бобнинг аввалида мактубини келтириб ўтган аёл ўзининг иккиюзламачи бўлиб кўринишдан қўрқишини четга суриб қўйиб, эрига ҳурмат кўрсатишга уриниб кўрди. Қуйида унинг мактубининг давомини ўқийсиз: “Энди мен Худодан эримга самимий ҳурмат билдириш йўлларини кўрсатишини илтижо қиламан. Мен унинг менга бўлган муносабатида ўзгаришни ҳис қилдим. Уни шартсиз ҳурмат қилишда давом этсам, ҳаётимда жуда кўп яхши ва ижобий ўзгаришлар бўлишига ишонаман. Охир-оқибат шунда Худо ижобий натижага олиб боради. Фақат мен Худога қулоқ солишим керак, шунда У мени безовта қилаётган вазиятни Ўз назоратига олади”. Тўппа-тўғри. Бизга ниманидир ёки кимнидир ўзгартириш буюрилмаган. Биз фақат Худога итоат этишимиз керак, холос, Худонинг Ўзи ҳаммасини жой-жойига қўяди. Мен бу жуда осон ва ортиқча уринишсиз амалга ошади, демоқчи эмасман. Бунинг учун жуда катта эътиқод, куч ва жасорат керак бўлади. Севги ва ҳурмат ҳақидаги бизнинг манбаларимизни ўқиган аёллардан бири шахсан ишонч ҳосил қилганидек, ҳаммаси мўъжизавий тарзда юз беради. Эркак ўзига нисбатан ҳурматни ҳис этганида нима содир бўлиши жуда ажойиб. Мен туйғуларим қанақалигидан қатъий назар эримга нисбатан ҳурмат билан муносабатда бўлишим кераклигини англаб етдим. Ҳатто туйғуларим жунбушга келиб, ғалаён солганда ҳам уни ҳурмат қилишни тўхтатмадим. Орадан маълум вақт ўтиб, айниқса ҳозир, айрим ҳислар ҳам уйғонди. Эрим ўзини айнан сиз айтгандек тута бошлади. Ўтган дам олиш кунлари қўшниларимизни меҳмонга чақиргандик, эрим овқат тайёрлашни зиммасига олди. Бу якшанбада эса у машинамни ювиб қўйди (илгари бирор марта бу ишни қилмаганди), Мавлуд байрами муносабати билан берилган мукофот пулидан менга беш юз доллар бериб, хоҳлаган нарсамга ишлатишим мумкинлигини айтди. У ошхонани йиғиштириб қўйди, икки марта идишларни ҳам ювди. Ҳафтасига бир марта мен унга ўзининг оғир меҳнати билан уйда икита ёш бола билан ўтиришимга имконият яратиб бераётгани учун миннатдорчиилк сўзлари битилган хабар жўнатаяпман. Мен доим у ишдан қайтишига уйни йиғиштириб, кечки овқатни тайёрлаб қўйишга ҳаракат қиламан. Энди эса уни ишдан келганида жинси шим ва свитерда кутиб олмасликка ҳам уринаяпман. Мен чиройлироқ кўринишга эгаман ва ҳар доим кайфиятим ҳам яхши. Худога бўлган севгимиз ва эътиқодимиз сабаб Худонинг Каломига ишонч ва қулоқ солишимиз ҳеч қачон бизни иккиюзламачиларга айлантириб қўймайди! Эрталаблари соат белгиланган вақтда жиринглаганида ҳатто буни истамасакда, уйғонамиз. Шу ерда қилишни истамаган ишимизни қилганимиз учун бизни иккиюзламачи деб аташ тўғри бўлармиди? Йўқ, чунки хатти-ҳаракатларимизни масъулиятимиз юзага келтиради. Биз ҳурмат кўрсатишни истамаган пайтимизда ҳам ҳурматни намоён этишимиз иккиюзламачилик эмас, балки оқиллик нишонасидир. Бир-бирингиздан узоқлашишни тўхтатинг Хотини иккиюзламачи бўлиб кўринишдан қўрққани учун ўзига ҳурмат кўрсатмаётган эркакка қуйидагича маслаҳат беришим мумкин. “Таслим бўлманг! Воқеликдан қочиб, тош девор ортига беркиниб олманг. Аксинча, муносиб эркак бўлинг ва хотинингиз сизга сўзлар воситасида ўлим билан баробар зарбалар бераётган бўлса ҳам, унинг ёнига боринг. Ўзингизда эркакларга жанг пайтида бошқа эркаклардан зарбаларни муносиб қабул қилишда ёрдам берадиган иродани уйғотинг. Хотинингиздан ҳам зарбаларни қабул қилиб олишга тайёр туринг. Бундан ўлиб қолмайсиз (гарчи баъзида ўлиб қутулиш яхшироқ туюлсада)”. Агар хотинингиз сизга жуда кучли озор етказган бўлса ҳам, ўзингизни муносиб тарзда тутиб, у томонга биринчи қадамни ташлашингиз керак. Танглик доирасининг ҳаракатини тўхтатиш учун сиз хотинингизнинг ёнига бориб сўзлар зарьасини қабул қилиб оласиз. Тўғри, бу оғир, ҳатто ҳақоратомуз, аммо шу йўл орқали хотинингизнинг қалбини забт этасиз! Муқаддас Китобда ёзилганидек: «Нодон ғазабини дарҳол билдиради, ақли расо эса ҳақоратланганини беркитади» (Ҳик. 12:16). Мен илгари: «Ҳали унга кўрсатиб қўяман!» - дердим Ўзимнинг оилавий ҳаётимда ҳам шундай давр бўлганки, Сарага нима учун айнан шундай муносабатда бўлаётганимни англаб олишим керак эди. Қалбимда шартсиз ҳурмат қилиш копцепцияси шаклланганидан кейин унга тўғридан тўғри: «Сара, сен мени ҳурмат қилмайсан» - дейиш ноқулай туюларди. Бундай фикрни билдиришни манманлик деб ҳисоблардим ва тан олишим керак, Сара бунга қандай муносабатда бўлишини билмас эдим. Балки, бирданига у жавоб тариқасида мен ҳурматга лойиқ эмаслигимни айтиб қолсачи? Тўғриси, у ҳеч қачон бунақа гапларни гапирмаган, аммо мен ўзимнинг ҳурматга бўлган эҳтиёжимни баён этишни ўта хавфли иш, деб билганимни яхши эслайман. Ўз хабаримни шифрлаган ҳолда, рамзлар орқали етказиш мен учун осонроқ эди, яъни: мен ёки жаҳл қилардим, ёхуд жим бўлиб қолардим. Жаҳл отига минганимда: «Мен билан бундай муносабатда бўлишга унинг ҳаққи йўқ. Мен унга кўрсатиб қўяман!» - дердим. Хуллас, очиқчасига гаплашиб олишга қарор қилолмаётгандим. Аммо, афсуски, шифрланган ёндашув ҳам иш бермаётганди. У вақтда мен буни тушунмасдим, аммо мени ҳурмат қилишини истаганим учун, унга севгимни намоён этмаслик орқали хотинимни мени ҳурмат қилишга ундамоқчи бўлардим. Бу бир инсоннинг кўзига мудом чўпни тиқиб олмоқчи бўлган ҳолда уни эҳтиёткорликка ўргатишга уринишга ўхшарди. Аммо бир кун келиб, дилимдагини аниқроқ баён этишим кераклигини тушуниб етдим. Аммо Сара мени тўғри тушуниши учун ўзимни қандай тутганим маъқул? Мен ўзимни муносиб инсон деб ҳисоблаганим боис биринчи галда ўзгаришни ўзимдан бошлашим керак эди. Мен унинг ёнига бориб қуйидаги сўзларни айтдим: «Азизам, сенинг хатти-ҳаракатингда ўзимга нисбатан ҳурматни кўрмадим. Нима деб ўйлайсан, ҳозир сенга муҳабатимни намоён этаяпманми ёки йўқми?» (Нимани гапириш, нимани эса гапирмаслик кераклиги борасида қўшимча ғояларни А Иловадан топасиз.) Эътибор қилган бўлсангиз, хотинимга: «Сара, худди мени еб қўйишга тайёр бўлган, ўргимчак сингари менга беҳурматлик кўрсатаяпсан!» - демадим. Бундай ташланиб қолишлар муносабатларни яхшилашга хизмат қилмайди. «Сенинг хатти-ҳаракатингда ўзимга нисбатан ҳурматни кўрмадим» - деган жумлалар эса қарши ҳамла эмас. Мен хотиним ўзини беҳурматлик билан тутаяпди, демадим. Мен фақат нимани ҳис қилишимни айтдим холос. Менинг янгича ёндашувим ўз туйғуларимни Сара айбдор, мен эса ҳақман, деган фикрни илгари сурмасдан баён этишмга имкон берди. Мен Сарага: «Туйғуларим менга панд бермайди демоқчи эмасман. Бу туйғулар сен туфайли пайдо бўлди демоқчи ҳам эмасман. Мен фақат шунақа ҳис этаётганимни айтаяпман» - дейишим ҳам мумкин эди. Шунингдек, бу туйғуларни гуноҳ деб ҳам ҳисобламайман, шу билан бирга, Сара – бегуноҳ фаришта ҳам демоқчи эмасман. «Азизам, сенинг хатти-ҳаракатингда ўзимга нисбатан ҳурматни кўрмадим» - деган гапни турли вазиятларда ишлатиш мумкин. Баъзида ўзимни оқил инсондек тутиб, Сара қилган иш, ёки айтган гапларда ўзимга нисбатан ҳурматсизликни кўрмаслика ҳаракат қилардим. Бошқа ҳолатларда эса Сара ўзи турмушга чиққан эркакка сал ижобийроқ қараши зарур бўларди. Ҳаммасидан ҳам кейин мен қўшиб қўйган қуйидаги сўзлар ажойиб чиққанди: «Ҳозир сенга муҳабатимни намоён этаяпманми ёки йўқми?» Бу сўзлар Сарани ўйлантириб қўяр ва у кўпинча вазиятни яхши томонга ўзгартиришга қарор қиларди. Илгари эса мен доим уни ўзини ҳимоя қилишга мажбур этардим. Кўп маротаба Сара ўзини ҳимоя қилиш мақсадида: «Ҳар доим, ҳаммасига мен айбдорман. Ҳамма муаммоларга мен сабабчиман. Сен эса ҳар доим ҳақсан. Сен ҳеч қачон хато қилмайсан» - деган. Менинг янгича ёндашувим Сарага тин олиш ва ўйлаб кўриш имконини берди. Мен ҳар доим ҳақман ва ҳеч қачон хато қилмайман, демаганман. Мен ўзимга тегишли айбни бўйнимга олдим, бу эса Сара учун гўё тоза ҳаводек бўлди. Сара тезгина унга: «Азизам, мен сенинг хатти-ҳаракатингда (сўзларингда) ҳурматни ҳис этмадим. Менинг сўзларимдан сен севгини ҳис этаяпсанми?» - дейишим ўзига ёқишини англаб етди. Тўғриси, бу иккита гап сизга ғалати ва ҳаттоки аҳмоқона бўлиб туюлиши мумкин. Сиз уларни биринчи ёки иккинчи марта айтганингизда, улар сизни шаффоф бўлишга мажбур этади ва ҳатто ўзингизни қайсидир маънода камситилгандек сезишингиз ҳам мумкин. Аммо агар эр-хотинлар келишмовчилик пайтида ўзларининг энг ўткир муаммоларини ҳал қилиб олишни исташса, у ҳолда, ушбу услуб бу ишни тезроқ бажаришга ёрдам беради. Агар жуфтлик Танглик доирасининг шиддатли айланишини тўхтатишни истаса, бундай ёндашув муваффақиятга эришувни тезлаштиради. Биз ўзимизнинг мисолимизда бунга амин бўлдик. Албатта, Сара: «Ҳа, мен сенинг севгинг сезилмаётганини ҳис қилдим, чунки сен мени севмайсан ва менинг ҳурматимга муносиб эмассан» - дейиши ҳам мумкин эди. Аммо аксарият ҳолларда бундай бўлмайди. Севги ва ҳурмат ҳақидаги ушбу оддий сўзларнинг кучи шундаки, эр ҳам, хотин ҳам ўз эҳтиёжларига ишончлари комил бўлади. Одатда, қуйидаги ҳолат содир бўлади. Сара шундай дейди: - Ҳа, мен сенинг сўзларингда севгини ҳис этмадим. Сенга ҳурмат билан муносабатда бўлмаганим учун мени кечир. Мени кечирасанми? Мен унга шундай жавоб қайтараман: - Албатта. Сенга севги билан муносабатда бўлмаганим учун сен ҳам мени кечир. У шундай жавоб қилади: - Албатта. Шундай қилиб, ҳаммаси яхшилик билан якун топади. Ҳаммаси шунчалик оддий ва тез. Бу нарса энг оғир кунларда иш беради. Аммо шуни ёдда тутиш керакки, Сара иккаламиз исталган пайтда ўзимизни ёмон тутиб қолишимиз ҳеч гап эмас. Биз ўжарлик қилиб, бир-биримизга қовоқ осиб олишимиз мумкин. Ҳатто бир-биримизга овозимизни баландлатиб гапиришимиз ҳам мумкин. Мен ғазаб билан боқишим мумкин. Мен жим бўлиб олишим ва мулоқотдан қочишим мумкин. Сара бақир-чақир билан хонадан чиқиб кетиши мумкин. Биз ҳаво келаётган шлангни босиб, бир-бирмизни кислороддан тўсиб қўямиз. Нима бўлганида ҳам, биз иккаламиз ҳали атрофни тун пардаси чулғамасидан севги ва ҳурмат кўрсатиш ёрдамидан фойдаланишга қарор қилдик. Агар мен ҳурмат кўрсатилмаётганини сезсам, бу ҳақда хотинимга айтаман, сўнгра менинг хатти-ҳаракатимда у, севги кўрсатмаслик ҳолатини сезган ёки сезмаганлигини сўрайман. Агар у севги кўрсатмаганимни сезса, бу ҳақда менга айтади, сўнгра ўзи менга ҳурматсизлик кўрсатмадимикан, дея сўрайди. Муқаддас Китоб шундай ўгит беради: «Ҳатто ғазабланганингизда ҳам гуноҳ қилманг. Қуёш ботгунча жаҳлдан тушинглар.» (Эф. 4:26). Бу ўгит доимо иш беради, бунинг устига яхши иш беради. Кейинчалик сизни муаммони очиқ ва ошкора муҳокама қилишга олиб борадиган ушбу иккита қисқа гапни чин дилдан айтишга ўзингизни мажбур қилишингиз керак. Агар сиз никоҳингизда ижобий ўзгаришлар бўлишини истамасангиз, бу ишни қилмайсиз. Аммо мен учун ҳурматсизлик туйғуси ўзим ким эканим билан узвий боғлиқ бўлади. Севги ва ҳурмат хабари мени ана шундай муҳокамага боришга рағбатлантиради. Шу боис мен Сарадан у менинг хатти-ҳаракатимда муҳаббатсизликни ҳис қилган ёки қилмаганини сўраганимда, у тўғрисини айтади. Бу иш беради. Мен бунинг уддасидан чиққан эканман, демак сиз ҳам уддалайсиз. Етук эркаклар сифатида биз ташаббусни ўз қўлимизга олишимиз ва барча муаммоларни очиқ-ойдин муҳокамага қўйишимиз керак. Биз ўзимизнинг туйғуларимизни ва ҳурматга бўлган эҳтиёжимизни тан олишимиз керак. Аммо шу билан бирга, биз хотинларимизнинг туйғуларини, ҳамда уларнинг севгига бўлган эҳтиёжларини тан олишимиз керак! Бу жуда адолатли ва барқарор ёндашув бўлиб, аслида нима бўлаётганини аниқлашимизга имкон беради. Бу каби муҳокамалардан ва мавжуд муаммоларни ҳал қилишдан қочиш (ёки ҳамма нарсани бақир чақир билан ҳал қилиш одати) ҳеч нарсани ўзгартирмайди ва яхшиликка олиб келмайди. Бир аёл бизга шундай ёзади: “Биз «хавфли» вазиятларни ортиқча баҳс ва хафагарчиликларсиз муҳокама қилиб олишни уддаладик. Бу жуда ажойиб бўлди! Аммо иккаламиз ҳам бир-биримизга: «Ҳа, ўтган йиллар мобайнида мен ўзимни айнан шундай ҳис этганман!» - деб айта олганимиздан кейин бунинг имкони пайдо бўлди. Шундай қилиб, биз биргаликдаги ўқиб-ўрганишнинг янги босқичини бошладик. Бу менга жуда ёқади. Мен никоҳимдаги ажойиб ўзгаришларни ҳис этаяпман. Бизни ташвишга солаётган асосий муаммони тушуниб етганимиздан кейин елкамиздан улкан тоғ гўё ағдарилгандек бўлди ва бу нарса суҳбатларимиз давомида юз ифодаларимизда ҳам ўз аксини топди”. Албатта, бунинг учун жасорат керак. Бир эркак менга шундай ёзган эди: “Мен хотинимнинг ўзимга нисбатан ғазаб ва нафратини ҳис этар ҳамда вақти-вақти билан бунга жавобан нима қилишни билмай қолардим... У жуда кўп нарса хоҳламаётганини билрдим, аммо мен ҳеч қачон у билан ушбу мавзулардан чин дилдан суҳбатлашмаганим боис гапни нимадан бошлашни ва кейин бу нарсани қандай амалиётда қўллашни билмасдим. Мен жанжаллардан чарчаганим сабабли кўпинча хотиним билан ҳар қандай суҳбатдан ўзимни олиб қочишга ҳаракат қилардим, чунки барибир ҳаммаси жанжал билан тугарди. Хотиним менинг мулоқотга киришимли эмаслигимни ўзига нисбатан севгимнинг йўқлиги ёки унга адолатсиз муносабатим сифатида қабул қиларди. Билмайман, нима учун мен бу борада бунчалик қийналганман”. Бошқа бир эркак бу ҳақда шундай дейди: “Бизнинг барча келишмовчиликларимиз унинг ҳиссий портлашлари ва менда ҳиссиётларнинг йўқлиги атрофида айланарди. Мен хотинимни севаман ва унга қалбимда кучли туйғу бор, деб ҳисоблайман. Аммо мен туйғуларимга мени асир этишларига имкон бермайман. Мен севги ҳиссиётларда эмас, балки амалий ишларда акс этиши кераклигига ишонаман... Менга хотинимнинг ҳиссиётга берилувчанлиги ёқади ва Худо бизни Уни мадҳ этишимиз жараёнида бир-биримизга севги ва ҳурмат кўрсатишимиз учун бирлаштирганига ишончим комил. Аммо хотиним ўз хатти-ҳаракатини ҳиссиётларини жиловлай олмаслиги билан оқлашга уринганида, мен унга қарши чиқаман. Мен уни айблашни истамайман, аксинча, мен хотиним ушбу муаммони ҳал этишини истайман.” Бу эркакларнинг ҳар иккаласига айтадиган гапим қуйидагича: «Жаноблар, сиз Худо томонидан нафрат учун яратилмаганингиз тўппа-тўғри, аммо У сизни зарбаларни чидам билан қабул қилишга чақиради». Жон Готман никоҳ масалаларига бағишланган кенг кўламли тадқиқотларидан кейин эрлар хотинларининг ғазабини енга олсалар, самарали натижаларга эришадилар, деган хулосага келади. У эркакларга, агар улар никоҳлари муваффақиятли бўлишини истасалар, келишувлардан қочмасликни маслаҳат беради. Агар улар муаммодан ўзлари олиб қочишса, ечилмаган низолардан қочишга уринсалар, хотинларининг янада кўпроқ жаҳли чиқади. Эркаклар ҳар доим аёл киши учун ичидагини тўкиб солиш жуда муҳимлигини ёдда тутишлари керак. Аёл эри билан ўз туйғуларини баҳам кўрганида, у мана шу нарса орқали ўзаро муносабатларни янада соғломлаштирган ҳолда, уларни мустаҳкамлаяпман ва яхшилаяпман, деб ўйлайди. У эрига озор етказишга ҳаракат қилаяпти ва унга шахсий ғарази туфайли ташланмаяпти. «Агар мана шу ноқулайлик вазиятида сиз унинг ёнида қолиб, сўзларини охиригача эшитсангиз, - дейди Готман, - у тинчланади. Агар ўзингизни ундан тош девор билан тўсиб олсангиз, у янада жаҳл отига минади ва келишмоқчилик янаям кучайиб кетади»1. Мен эркак биродарларимга қуйидагича маслаҳат беришим мумкин: хотинлаингзидан ўзингизни олиб қочманг, уларга яқинлашинг, улар ҳам сизга яқинлашсинлар, майли, ана шу яқинлашиш пайтида улар сизга ўзларининг майда, заҳарли нишларини отсинлар. Агар сиз унинг зарбасини ўзингизга қабул қилишга тайёр бўлсангиз, бу бемазагарчиликни тўхтата оласиз. Хотинингиз ичидагини тўкиб солганидан кейин сиз унга севги билан қуйидаги сўзларни айтишингиз мумкин: «Азизам, мен сени севаман. Мен келишмовчиликлар яна юз беришини истамайман. Сен мен билан бу оҳангда гаплашганингда, сенга худдики мен сени севмайдигандек бўлиб туюлишини биламан. Кел, бу муаммони ҳал қилиб оламиз. Мен сенга кўпроқ севгимни бағишлашни истайман, умид қиламанки, сен ҳам менга мос равишда кўпроқ ҳурмат кўрсатасан». (Бошқа маслаҳатларни сиз А, Б ва В Иловалардан топишингиз мукин). Ҳеч қачон севишдан тўхтамаган эр. Ҳатто хотин ўз никоҳини барбод қилишга ҳам тайёр бўлганда, эр томонидан мана шундай муаммоларни ҳал қилишга тинмай уринишнинг энг ажойиб намуналаридан бири ҳақида ўша аёлнинг ўзи менга юборган электрон мактубда ҳикоя қилинган эди. У бизнинг конференцияларимиздан бирида қатнашиш учун эри билан олти юз миль йўл босиб келибди. Ўша пайтда уларнинг никоҳини бор-йўғи ингичка бир тола ушлаб турганди холос. Уларнинг ҳар иккаласи ҳам бу ўзлари қачондир иштирок этган конференциялар орасида энг яхшиси бўлганини тан олишди. Аммо улар уйга қайтганларида хотин ҳали ҳам ажрашиш ниятидан қайтмаган эди. У оила ва эридан чарчаган эди. Аммо эри таслим бўлишни истамасди. Аёл хатида бу воқеанинг давомини шундай ҳикоя қилади: “Биз бугун ҳам бирга яшаяпмиз, чунки эрим сўнгги ойлар давомида сиз ўз конференциянгизда айтганингиздек, «хотин ҳурмат кўрсатиш-кўрсатмаслигидан қатъий назар, эр уни севиши керак»лигига амал қилиб келди. У мени севиш азоб бўлган пайтда ҳам севишда давом этди, ҳатто УШЛАБ ТУРАДИГАН ҳеч нарса қолмагандек бўлиб туюлган маҳалда ҳам у никоҳимиз ва оиламиз учун маҳкам туриб берди. Ўтган октябрь ойида мен ундан бизни ташлаб кетишини илтимос қилдим. Мен ёлғиз қолишни истардим, ҳамда менга шундай туюлардики, уни бошқа севмай қўйгандим. У истамайгина бизни бир неча ҳафта ёлғиз қолдирди... Мен никоҳимдан ажрашсам, ўзимнинг ҳам, қизларимнинг ҳам ҳаёти тубдан ўзгариб кетишини билардим. Мен унинг келиб туриши, ҳамда яқинда таъмирдан чиқарган уйимизни сотишга тўғри келиши ҳақида ўйлардим. Аммо менга барибир эди, мен унинг кетишини истардим! Бу вақтда эса у ибодат қилар, никоҳ ҳақидаги китобларни ўқир, аудиокассетларни тингларди ва нима бўлишидан қатъий назар мени севишда давом этишга қарор қилди. Қизларим отасини қаттиқ соғина бошлашди ва биз у «кейинги танбеҳ эшитгунига қадар қайтишига» қарор қилдик. Хуллас, у ҳар куни оқшомда менинг қўлларимдан тутганча, мен ва никоҳимиз учун ибодатлар қиларди, мен эса у ибодатини тугатишини кутганча, шифтга термулиб ўтирардим. У ваннахонадаги тошойна олдида ёки менинг машинам ичида кичкина мактубча ёки кичик гул қолдирарди. У ўзи мени севишини ва никоҳимиз мана шу тарзда осонгина барбод бўлишига йўл қўймаслигини билдириш учун шу каби жуда кўп ишларни қилди. Буларнинг барчаси менинг асабимга тегарди. Мен шундай ўйлардим: «Наҳотки, у севмаслигимни ва у билан бошқа яшаш ниятим йўқлигини тушунмаса? Бунча уринишидан нима фойда?» Менда унга нисбатан ҳеч қандай туйғулар қолмаганди. Менинг эҳтиёжларим қаноатлантирилмагани боис, мен буларнинг барчасига барҳам беришни истардим. Қанчалар худбинлик қилганман-а... Ҳиссий жиҳатдан мен на мен, на у тушуна олмайдиган бир нарсани бошдан кечиргандим, аммо мана шу оғир даврда ҳам у ёнимда қолиб, мени севишда давом этди. Бошқа тафсилотларни гапириб ўтирмайман, аммо охир-оқибат мен таслим бўлдим. Ақли расо аёл бунчалик кўп севги ва садоқатдан воз кеча олмайди. Ҳозир мен эримни жуда-жуда севаман. Мен севги – ҳислар эмас, балки англанган танлов эканини тушуниб етдим, қабул қилган қарорим эса тўғри бўлганди. Биз мавжуд статистикани исботловчи яна бир далилга айланмадик, чунки эрим менинг унга муносабатимдан қатъий назар, мени севишда давом этишга қарор қилганди. Орқага ўгирилиб қараб, эрим қанчалик сабрли ва менга севгили бўлганини (ишонаверинг, бу унга осон кечмаган), у Исо Масиҳ кучи билан никоҳимизни сақлаб қолганини кўраман. Биз қоронғу ер ости йўлидан чиқиб олдик дея олмайману, аммо ундан чиқиб олишга яқин турганимиз аниқ”. Бу мактубни ўқиб бўлгач, фақат «омин» - дейиш мумкин. Унинг эри юзага келган вазиятдан чиқиб кетишнинг иложи йўқдек бўлиб туюлганда ҳам нима қилиш кераклигини тушуниб етди. Ҳатто ўзи никоҳлари барбод бўлмаслиги учун ибодат қилганида хотини шифтга қараб бефарқ ўтирганида ҳам (бу нафақат эрига ҳурматсизликни, балки Худога итотасизликни ҳам билдиради) курашдан тўхтамади. Энг асосийси – у курашда ғолиб чиқди, улар ғолиб чиқишди, ҳамда бугун улар бирга, чунки эр Танглик доирасининг шиддатли айланишини тўхтатиш учун ҳамма нарса қилишга тайёр эди. Охир-оқибат хотин ўзига юборилаётган хабарларни тушуниб етди ва у ҳам Танглик доирасини тўхтатишни истади. Никоҳ қанчалик умидсиз ва истиқболсиз аҳволга келиб қолгани муҳим эмас, агар эр ва хотин чин қалбдан исташса, улар Танглик доирасининг айланишини тўхтатишлари мумкин. Аммо бунинг учун худди ўша, таслим бўлмаган эр сингари керакли ҳамма нарсани қилишга тайёр туриш керак бўлади. Мен «керакли ҳамма нарсани қилиш» деганда «Масиҳнинг амрлари» чегаралари доирасида ғалаба қозонишни назарда тутаман (қаранг: 1 Кор. 9:21). Масиҳнинг амрлари доимий қурбонликларни ва кечиришларни англатади: «Севги кўп гуноҳларни ювади» (1 Бут. 4:8; Мат. 5:38-46). Аммо Масиҳнинг амрлари бошқа одамни «беҳисоб гуноҳлардан» қайтаришини ҳам англатиши мумкин (Иак. 5:20; Мат. 18:15). Севги мустаҳкам бўлиши керак. Никоҳингизга қандай ёндашув зарурлигини тушуниб етиш учун имонли ва доно маслаҳатчига мурожаат қилинг. Албатта, қилиш керак бўлган ишни қилиш учун сиз, эҳтимол боришни истамаган жойингизга боришингизга тўғри келар. Оилавий жуфтликлар билан маслаҳатлар ва конференция ҳамда семинарлар ўтказиш жараёнида мен ҳар доим жуда кучли озор ва ҳақоратларни бошдан кечирганликлари боис эрларини кечира олишларига ишонмайдиган аёлларни кўраман. Шунингдек, мен ўзларини кечиришмаганда нима қилишни билмайдиган эрларни кўраман. Улар ичларида ҳаммаси тугади, деб ўйлашади. Вақт ўтиши билан эса «Бундай аёл билан яшаб бўладими? Хотин масаласида омадим келмаган экан» - деган хаёлга боришади. Кейинги, еттинчи бобда мана шу икки вариантни кўриб чиқамиз. 7-БОБ. АЁЛ ЭРИНИ КЕЧИРОЛМАЙДИ, ЭР АЁЛИНИ СЕВИБ БЎЛМАЙДИ, ДЕБ ҲИСОБЛАЙДИ Кўплаб аёллар эрларининг ўзларига бўлган қўпол ва зулмкор муносабатидан шу қадар эзилганларки, яхши кунларга умуман умидлари қолмаган. Ана шундай аёллардан бири эрини яна бир марта кечиришга уриниб кўради, аммо эри янаям ёмонроқ бўлиб бораверади. Бундай шароитда бу аёл фақат эрининг юзига ичидагиларни очиқ айтиш ва унга ўзининг буткул ҳурматсизлигини намоён этиб яшаб қолиши мумкин эди. Аёл, жон деб Танглик доирасининг айланишини тўхтатишга рози эди, аммо у, эри ўзидан кечирим сўраганидан кейингина, бундан бир сония ҳам олдин эмас, эрини кечириши мумкин! Аммо муаммо шундаки, камдан кам эркаклар, айниқса хотини ўзига ҳурматсизлик қилишда давом этаётган бўлса, кечирим сўрашга тайёр бўлишади. Оқибатда, Танглик доираси шиддат билан айланишда давом этади. Кечиримлиликка бағишланган китоблар бисёр, Муқаддас Китобда ҳам бу мавзуда кўплаб ҳаволалар берилган. Исо Масиҳ ҳам, Павлус ҳам кечиримли бўлишга ўргатишган. Бутрус гуноҳ қилган биродарни етти марта кечириш етарлими, деб сўраганида Исо Масиҳ: «Сизларга шуни айтай: етти марта эмас, ...балки етмиш карра етти марта» деб жавоб қилган (Мат. 18:22). Бундан кўринадики, кечиримлиликда чеклов бўлмаслиги керак. Бизнингча, Павлус қуйидаги сўзларни ёзганида Исо Масиҳнинг сўзларини ёдга олган бўлса керак: «Бир–бирингизга нисбатан кўнгилчан ва меҳр–шафқатли бўлинглар. Худо сизларни Масиҳ орқали кечиргандай, сизлар ҳам бир–бирингизни кечиринглар» (Эф. 4:32). Дарҳақиқат, мен хотинлардан уларга севги кўрсатмаётган эрларини кечиришни сўраш, адолатсизлик деб ҳисоблайман. Аммо биз адолат ҳақида гапирмаяпмиз. Гап унинг руҳиятини ҳис этиш ҳақида боряпти, эҳтимол Яратган ҳам унинг руҳиятини ҳис этар. Тўғри, бу одам хотинига яхши муносабатда бўлмаган, аммо аёл ўз хатти-ҳаракатини ўзгартириб, вазиятни ўзгартириши мумкин. Балки, аёл эрининг ўзига билдирган навбатдаги севгисиз эътирозини ёки бошқа бирор бир ўйланмаган хатти-ҳаракатини эътиборсиз қолдириши керакдир? Агар сиз, одам ўзи билмасдан ёки беихтиёр ёмонлик қилиб қўйганини билсангиз, уни кечиришингиз осон бўлади. Севги ва ҳурматнинг уйғунлиги сизни ҳаётингизда Танглик доираси шиддат билан айлана бошлаганида, эрингиз сизга севги йўқлигини атайлаб ва онгли равишда намоён этишни истамагани каби, сиз ҳам эрингизга ҳурматсизликни атайлаб намойиш этишга қарор қилмаслигингизга ўргатади. Сиз унинг сўзлари ва хатти-ҳаракатларида ўзингизга нисбатан севгини ҳис этмаганингиз учун ўзингизни шундай тутгансиз! Хотин эрининг ўзига севги кўрсатишига ўта муҳтож эканини эътиборга оладиган бўлсак, эр хотини ўзига ҳурматсизлик кўрсатаётганини кечирмай тўғри иш қиладими? Муҳими, уҳам кечириши керак. Аммо эркак ҳам одам эканини эътиборга олсак, у ўзига ҳурматсизлик кўрсатилганига жавобан севгисиз муносабатни намоён қилади. Эрингиз, шунчаки, сиз уни инсон ва шахс сифатида ҳурмат қилишингизни истаган бўлса, уни қандай қилиб кечирмаслик мумкин? Эҳтимол, у қўпол, дағал ва беандиша тутгандир ўзини, аммо сизга умуман ёмонлик тиламаган. Айрим аёлларга менинг сўзларим сурбетлик бўлиб туюлиши мумкин. Сиз нималарни бошдан кечирганингизни эътиборга олиб, эрингиз сизга озгина бўлсада, атайлаб озор етказганини биласиз. Наҳотки, сиз эрингиз юраги ёвуз ва нотоза бўлгани учунгина севгини намоён этмаяпти, деб ўйласангиз? Эрингиз эрталаб: «Хотинимга кучлироқ озор бериш учун нима қилсам экан?» - деган хаёл билан уйғонмайди. Шунингдек, у сизни хафа қилиш нияти билан ҳам уйғонмайди. Шунга қарамай, биз доим бир-биримизнинг шлангимизни босиб, бизга ўта зарур бўлган ҳавонинг келишини тўсиб қўямиз. Тўғри, эрингизнинг севги зоҳир бўлмаган хатти-ҳаракати ва ўзини тутиши сизга озор беради. Аммо Павлус шундай деган: «Бир-бирингизга нисбатан чидамли ва кечиримли бўлинглар. Агар бир киши иккинчисидан хафа бўлса, Масиҳ сизларни кечиргани каби, сизлар ҳам бир-бирингизни кечиринглар» (Кол. 3:13). Таббийки, кечиримли бўлиш ҳақидаги ушбу даъват эрингизга ҳам тааллуқли, шундай экан нима учун биринчи қадамни ташлаб, етукликни намоён этмаслик керак? Эрингизни севги кўрсатмагани учун кечирар экансиз, ўз дилгирликларингизни папалаш ва эрингизга жавобан унга ҳурматсизлик кўрсатишдан воз кечасиз. Кечириш орқали сиз куч ва эркинликка эришасиз, муҳими, аксарият ҳолларда, ҳаётингиздаги Танглик доирасининг ҳаракатини тўхтатасиз. Бир аёл шундай ёзади: “Мен эримни ҳурмат қилмас эдим, чунки онам икки марта ажрашган бўлиб, мен ичкиликка ружу қўйгани туфайли на онам, на опаларим ҳурмат қилмайдиган ўгай ота қўлида катта бўлганман. Шунингдек, мен эримда ҳурматга эҳтиёж борлигини ҳам билмасдим. У меҳрибон, мени севадиган инсон, аммо бир-иккита ишлари учун уни кечиришим қийин бўлган... Энди мен, Худо инсоннинг хатти-ҳаракатларига эмас, балки қалбига разм солишини биламан, шу боис мен уни кечира олдим. Уни кечириш орқали мен эркинликка эришдим”. Исо Масиҳ шундай дейди: «...Сизнинг орангизда ким бегуноҳ бўлса, ўша биринчи бўлиб аёлга тош отсин» (Юҳ. 8:7). Биласизми, Сара нима учун бу қадар осонлик билан мени унга севги кўрсатмаганим учун кечирди? Менинг ақлли хотиним Худонинг назарида унинг менга нисбатан ҳурматсизлиги менинг унга севги кўрсатмаётганим билан тенг бўлишини ишонч билан англаб етди. Эфесликларга мактубнинг бешинчи боб ўттиз учинчи ояти айнан шуни назарда тутади, шу боис хотиним менга тош отмайди. У мени жуда қаттиқ қоралашга ҳақли эмаслигини тушуниб етди. Ўз навбатида, унинг ўзини тутиши менга жуда кучли таъсир кўрсатди. Хотиним менга ҳурматсизлик кўрсатганида ундан хафа бўлмайман. Мен ким бўлибманки, унга нисбатан жаҳлдорлигимни, ёки севгисиз муносабатимни ёки унинг кўнглини олишни истамаслигимни кўрмаган ҳолда, хотинимни қораласам? Биз ўзимизнинг ноҳақлигимизни англаганимизда кечиримлилик пайдо бўлади. Ўзимиз бошқаларни хафа қила туриб, ўзгаларнинг кечиримини рад этишимиз тўғрими? Исо Масиҳнинг кечирим ҳақидаги қуйидаги сўзларида талабчанлик кучли: «Бошқаларни ҳукм қилишни бас қилинглар, шунда Худо ҳам сизларни ҳукм қилмайди. Сизлар бошқаларни қандай ҳукм қилсангизлар, Худо ҳам сизларни худди шундай ҳукм қилади... Нега сен биродарингнинг кўзидаги зирапчани кўрасан–у, ўз кўзингдаги ходани сезмайсан?» (Мат. 7:1-3). Аёл, агар сен эрингни севги кўрсатмагани учун қораласанг, ўзингга қуйидаги саволни бериб кўр: «Мен эримга ҳурмат кўрсатмаганим учун айбдорманми?» Бир аёл бизнинг севги ва ҳурмат ҳақидаги даъватимизни эшитгач, шундай мактуб ёзибди: “Менинг муаммом қуйидагича... Мен чиндан ҳам ўзимнинг эримга бўлган муносабатимни ва уни рағбатлантириш усулларини ўзгартириш истаги билан ёна бошладим. Аммо эрим, бошқа аёл топганини ва мени ташлаб кетмоқчилигини айтиб, барча уринишларимни чиппакка чиқарди. Оёғим остидаги ерни ҳис этмай қолдим гўё. У мени севиш-севмаслигига ишончи комил эмаслигини, аммо ҳали нима қилиш борасида аниқ бир қарорга келмаганини айтди. Мен Худо буюрган амрларга амал қилишни истайман, аммо улар менинг вазиятимда иш бериш-бермаслигини билмайман. Хиёнаткор эрим менинг уринишларимни англаб етармикан, ҳамда бу вазиятда мен мана шу қийин вариантга қўл уришим тўғри бўлармикан, шуни тушунишга уринаяпман”. Ушбу мураккаб вазиятда мен бу аёлга севги ва ҳурмат тамойилларидан фойдаланиш унинг эри қилганига ўхшаш ишларни қилган эркакларга керакли даражда таъсир кўрсатиши мумкинлиги ҳамда таъсир кўрсата олиши ҳақида маслаҳат бердим. «У гуноҳга ботган, - деб ёздим мен. – У Худога ва сизга қарши гуноҳ қиляпти. Бунга ҳеч кимда шубҳа йўқ, аммо аёллар айнан мана шундай вазиятда эрларини бўйсундирадилар. Бир неча ҳафта аввал биз бир оилавий жуфтлик билан учрашган эдик. Аёл эрини ортга, оиласига қайтарди. Бундай бўлиши мумкин ва шундай бўлмоқда ҳам, Бунга эришиш учун тер тўкса арзийди». Орадан бир неча ой ўтиб, мен бу аёлга ишлари қандайлигини билиш учун мактуб ёздим. Мана унинг жавоби: “Эмерсон, сиз менга ёзган нарсалар ҳақида узоқ ўйладим. Худо менга айтган нарсалар ҳақида эса янада диққат билан ўйладим. Мен бу инқироз ҳолатидан чиқиш учун ойлар давомида тиз чўкиб ўтирдим... Бошимдан кечирганларим даврида менинг қалбим қанчалар ўзгарганини тушунтириб беришим мушкул. Юрагимнинг туб-тубигача мени шундай туйғулар қамраб олган эдики, бир қарашда умуман кечириб бўлмайди, деб ўйлаган нарсам учун кечиришга ўзимда куч топа олдим. Мана шу кураш жараёнида Худо менга берган куч ва ўзимни ирода қила олиш мени лол қолдирди. Мен ҳар куни ибодат қилардим ва эримни ҳурмат қилишим учун ҳеч бўлмаса БИТТАГИНА сабаб ва сифат топиш учун бутун онгим билан берилиб тадқиқ этардим. Мен ундан нафратланардим. Унга ҳурмат уйғотиши мумкин бўлган ҳеч нарса тополмайман, деб ўйлардим. Сиз менга йўл кўрсатдингиз ва мен нимадан бошлаш кераклигини англаб етдим. Мен ўша нарсадан бошладим. Айнан шу пайтда биз маслаҳатларга ёзилдик ва у маслаҳатлар жараёнида мени ўша аёл билан муносабатларини узганига, улар бошқа учрашмаётганларига ишонтирди... Ғалати. Мен юрагим эрмини кечириши учун унинг парча-парча бўлиб кетган бўлакларини йиғиб олишим учун узоқ ва оғир машаққат чекишимга тўғри келади, деб ўйлардим. Худо бу жараённи жуда оддий ва осон қилиб қўйди ва биз ҳар доим ана шундай мўъжизага муносибмизми ўзи, деб ўйлаймиз... Эрим яна менга ошиқ бўлиб қолган, унинг қалбида чиндан ҳам пушаймонлик бор. Унинг ўша аёл билан ишқий муносабатлари ўтмишда қолди ва тарихга айланиб улгурди. Биз бунга нуқта қўйдик. Биз ҳозир ҳам маслаҳатларга бориб турамиз, чунки биз ҳеч қачон кутганимиздек яхши бўлмаган никоҳимизда жуда кўп нарсани ўзгартиришимиз керак. Айтишим жоизки, ҳозир ишларимиз анча яхши, аммо ҳали яна олис йўлни босиб ўтишимиз керак. Худо дилимга етган озорни енгиб ўтишимда ёрдам берди ва У мўъжизавий тарзда мени даволади. Бу иш берар экан. Мен эримни оилага қайтара олдим. Сиз буни уддалашим мумкинлигини айтганингизда, бунга ишонмагандим, аммо Худо, эримни мен кутганимдан ҳам кўра кўпроқ ўзгартириб юборди, умид қиламанки, ўзгаришлар давом этади. Мен ҳам ўзгардим. Ниҳоят, мен ўзимда ҳар доим бўлишни истаган аёлни кашф этдим”. Бу аёлнинг мактубида эътибор қаратиш зарур бўлган иккита жиҳат бор. Биринчидан, у Худонинг даъватига қулоқ осганида У ўзининг юрагига кечиримлиликни солиб қўйганидан лол қолмоқда. У эрини кечириш учун ўзини азоблагани йўқ, шунчаки Парвардигорга итоат этди ва шунда унинг юрагига кечиримлилик оқиб кирди. Иккинчидан, у ўзида «ҳар доим бўлишни истаган аёлни кашф этди». У эрининг кўзида чўп бўлган вақтда, биринчи галда, ўзининг кўзидаги чўпларни ҳал қилиб олиши зарурлигини тушунади. Кечиримлилик – айблашнинг тескари томони. Айблаш, қоралашдан осони, кечиришдан мушкули йўқ, аммо кечиримлилик бошқа ҳеч нарса беролмайдиган марҳаматларга сазовор этади. Агар аёллар ўзларига севги билан муносабатда бўлмайдиган эрларини кечиришга қийналишса, ўз навбатида, эрлари улар мавжуд муаммони ҳал қилолмайди, деб ҳисоблашади ва улар уйланган аёлларни бирорта эркак севолмаса керак, деб ўйлашади. Аммо бундай ўй-хаёллар одамни боши берк кўчага олиб кириб қўяди. Бундай вазиятда ютиб чиқиш мумкин, бундай аёлни қандай қилиб севиш мумкинлигини эса биз қуйида кўриб чиқамиз. Агар сиз уни сева олмаётган бўлсангиз, қайтадан уриниб кўринг. Баскетбол жамоаларининг кўплаб мураббийлари тўрга тўпни ташлаш билан бир қаторда такрорий зарбаларга ҳам катта эътибор қаратишади. Буюк ўйинчилар ҳар доим майдоннинг ҳар икки томонидан ҳам такрорий зарбалар беришга ҳаракат қилишган. Улар тўпни хато ташлаган жойларига туриб олиб, уни тўрга туширмагунча машқ қилаверадилар. Аксарият ҳолларда улар бунинг уддасидан чиқишади. Исталган мураббий сизга яхши такрорий зарбалар жамоани формада ушлаб туришга ёрдам беришини тасдиқлайди. Ўхшашлик яққол кўриниб турибди. Севги ва ҳурматнинг ишлаш тамойилини тушуниб етаётган ва хотини ўзини кечиришидан умидвор бўлган эр, бир неча омадсизликлар ўзини йўлидан қайтаришига имкон бермайди. Балки сиз яна унинг қалб нидосини ўқий олмагандирсиз. Унинг сизга нисбатан нафратомуз муносабатига мос тарзда жавоб қайтарганингиз учун ҳам мағлуб бўлгандирсиз. Сиз унинг сўз орқали бераётган зарбаларидан ва унинг танқидларидан яширинишга уринадиган тош деворингиздан чарчаб кетгансиз. Асло таслим бўлманг. Агар нишонга тушира олмаган бўлсангиз, тўпни қайта ташланг! Тўпни қайта ва қайта ташлайверинг. Сиз ғалаба қозона оласиз ва сиз хотинингизнинг қалби устидан ғалаба қозонасиз, балки бу биринчи ёки иккинчи, эҳтимол учинчи уринишингизнинг охирги сонияларида юз берар. Ҳар сафар севги йўқлигини ҳис этганингизда қайтадан бошланг. Хотинингизга: «Кечир. Сенга ўз севгимни намоён эта олмаганим учун кечир» - денг. Ҳозир ушбу сатрларни ўқиётган эркаклар балки шундай ўйлашаётгандир: «Эмерсон, фикрларинг ажойиб, аммо сен, мен бошимдан кечирганларни бошингдан ўтказмагансан-да». Унда келинг, мен нимани бошимдан кечирганимга бир назар соламиз. Мен муҳабат ва ҳурматнинг намунали нусхаси бўлишим керак гўё. Мен беш йилдан ошибдики, севги ва ҳурматнинг уйғунлиги ҳақида ваъзлар ўқийман, аммо баъзида ғазабни ҳис қилиб, тош деворим ортига ўтиб оламан. Мен бор-йўғи инсонман, одам боласининг эса у ҳар қанча тажрибали бўлмасин, ожиз томонлари бўлиб туради. Ўтган йиллар давомида мен кўпчилик эркакларнинг тушига ҳам кирмайдиган қийинчилар билан тўқнаш келдим. Семинарларда севги ва ҳурмат мавзусида маърузалар ўқишимга қарамай, Сара мени танқид қила бошласа, жаҳлим чиққан ва ундан тош деворим ортига беркиниб олган пайтлар кўп бўлган. Бунақа пайтда у бутун уй бўйлаб мен билан изма-из юриб шундай дерди: «Ўзини сен каби тутган эркакларга нима деб маслаҳат берган бўлардинг? Унга ўзини мен билан қандай тутишни айтган бўлардинг?». Э, йўқ! Куррайи заминни тўхтатинг, мен шу ерда тушиб қоламан! Бу қанчалар оғир! Буларнинг барчаси қанчалар аҳмоқона! Қолаверса, адолатдан эмас. Аммо маълум вақтга бориб мен тинчланишимга тўғри келади. Мен бутун савлатим билан тикка туришим, эркак бўлишим керак. Шунақа пайтда мен қийинчилик билан бўлсада, ўзимни қуйидаги сўзларни айтишга мажбур қиламан: «Мен...мен.. ноҳақ эдим». Менга ҳурматсизлик қилишганини, кейин эса мен севги кўрсатмаганим учун кечирим сўрашга мажбур қилишларини ёқтирмайман. Бу адолатдан эмас! Аммо шахсий тажрибамдан келиб чиқиб биламанки, ҳатто ўзини энг зўр мутахассис деб ҳисоблайдиганлар ҳам кейин яна қайта оёққа туриш учун омадсизликка учраб туришади. Тўпни ташлаш учун кучинг қолмаган пайтда такрорий зарба нима эканини яхши биламан. Мен ибодат қилиб, ўз ожизликларим сабабларини излаганимда, Муқаддас Китоб ёрдамга келди. Малаки пайғамбар шундай дейди: «Эҳтиёт бўлинг, орангизда ҳеч ким ўз хотинига хиёнат қилмасин.» (Мал. 2:15). Мен бундан ташқари Ҳикматлар китобининг йигирма тўртинчи боб ўн олтинчи оятидан ҳам кўнглимга таскин топдим: «Солиҳ етти марта йиқилса ҳам туриб кетаверади, фосиқ эса ҳалокатга учрайди». Биз мукаммал эмасмиз. Ҳаммамиз ҳам мағлубиятга учраймиз. Эркак севги ва ҳурмат тамойилларини ўзлаштириш жараёнида кичик қадамлар ташлар экан, у етти марта, балки ундан ҳам кўпроқ йиқилади. Аммо у энди юришни ўрганаётган кичкина фарзандларидан ўрганиши керак. Уларнинг бирортаси биринчи қадамларни қўйганида кучсизгина оёқлари уларни ушлаб қололмаганида, ўтирган жойида тек қотишмаган. Улар ўринларидан туриб қадам ташлашади, яна йиқилишади, яна туриб қадам босишади, яна йиқилишади, яна туришади, яна ва яна. Ниҳоят, у юришни ўрганиб олади – йиқилмайдиган бўлади. Эркаклар, айримларингиз ўтмиш юкларини елкангизга ортиб, ўзингизни қийнаяпсиз. Зарарли одатларингиз ўзингиз билан қолмоқда. Ота-бобонгизнинг гуноҳлари бошингизга соя солиб турибди (қаранг: Чиқ. 20:5). Сиз хато қилдингиз ва шу вақтнинг ўзида хотинингизнинг сиз уни хафа қилганингиз ҳақидаги имо-ишораларига эътибор ҳам қаратмайсиз. Сиз ҳатто «Мени тинч қўй» - дейсиз, кейин эса ҳеч нарса содир бўлмаганидек яшашга ҳаракат қиласиз. Худо меҳрибон ва шафқатлидир, У одатларингиз ўз-ўзидан йўқ бўлмаслигини ва шу боис улар билан жиддий шуғулланиш зарурлигини билади. Айнан шундай вазиятларда Худо сизга мурожаат этиб, шундай дейди: «Хотининг ёнига қайт. Сен унинг хабарини ўқишни унутдинг. Сен унга эркакча муносабатда бўлмадинг. Сен вазиятнинг моҳиятига етишни истамай, тўғри иш қилдим деб ўйлаяпсан. Аммо бундан ҳеч нарса чиқмайди. Сенинг тутган йўлинг Танглик доирасининг айланишини тўхтатмайди. Сен хотининг қалб нидосини эшитишингни ва ёнига боришингни истайман. У кўнглидагини тўкиб солсин. Ундаги салбий ҳислар ва дилгирликларни қабул қил». Агар сиз шу ишни қилсангиз, агар зарбани ўзингизга олсангиз, ҳаракатдан тўхтамасангиз, ўшанда сиз тахминан қуйидаги сўзларни айтишингиз мумкин бўлади: «Азизам, сенга ўз севгимни намоён эта олмаганим учун мени кечир. Сен менга мана шундай бостириб келганингда, жаҳлим чиқади, чунки менга бўлган ҳурматсизлигингни ҳис этаман. Аммо мен ўзгаришга тайёрман. Илтимос, менга ёрдам бер». Аёл эрига ҳурматсиз муносабатда бўлганида ва бу нарса унинг кўзларида ҳамда тилидан отилиб чиқаётган заҳарли сўзларда акс этиб турса, ҳар қандай эркак танлашига тўғри келиб қолади. У ёки хотинига заҳарли сўзлар билан жавоб қайтариб ва тош девор ортига беркиниб, ўз ғурурини ҳимоя қилади, ёхуд хотинининг қалб нидосини тинглаб, унга шартсиз севги билан жавоб қайтаради. Мен Худонинг инояти билан ҳар доим иккинчи вариантни танлайман, деган қарорга келдим. Мен Саранинг қалб нидосини эшитишга ҳаракат қиламан ва унга шартсиз севги билан жавоб қайтараман. Гарчи, бизнинг никоҳимиз бир вақтлардагига қараганда анча яхшироқ ва мустаҳкамроқ бўлсада, мен ҳали ҳам ҳар доим керакли даражадаги севгини намоён эта олмайман. Мен керакли даражада озгина бўлсада ета олмасам, такроран уриниб кўраман. Тинчланиб олганимдан кейин (одатда бунга бир неча дақиқа вақт кетади), унга шундай дейман: «Кечирасан. Менинг кўзларимда (ҳатти-ҳаркатимда) севги намоён бўлмади». Ва, албатта, ҳар доим менинг дўстим бўлиб қолишига ишонган турмуш ўртоғим менга жавобан ҳурматсизлик кўрсатганидан афсусдалигини айтади. (Ҳаммасидан яхшиси, у бундай вазиятда мен хотинига севги кўрсата олмай, ўзларини уқувсиз ва калтафаҳм сифатида тутадиган эрларга қандай маслаҳат берган бўлишим мумкинлигини сўраб ортимдан изма-из юрмайди). Никоҳ – икки кишининг бир вужудга айланиши Умид қиламанки, эрлар ва хотинлар Танглик доирасининг ҳаракатини тўхтатиш учун ўзларида журъат топиш ҳамда Севги ва ҳурмат уйғунлигини қўллаш учун мазкур бобда ҳамда 3-6 бобларда баён этилган ҳақиқатлардан фойдаланадилар. Тўғриси, аёлнинг эрига нисбатан шартсиз ҳурмат кўрсатиши даъватимизнинг янги ва ҳаттоки инқилобий жиҳати ҳисобланади. Эрга ҳурмат кўрсатиш ҳар доим Эфесликларга мактубнинг бешинчи боб ўттиз учинчи оятида қисқача баён этилган даъват бўлиб келган, аммо қандайдир сабабларга кўра, Жамоат сўнгги вақтларда уни эътиборидан четда қолдирган. Аммо энди бу сир ошкор этилди. Хотин эри унга яхши муносабатда эканига ишонч ҳосил қилса, ҳамда унинг олдинги хатоларини кечирса, эрига нисбатан ҳурматсизлик ҳисси ҳам аёлни тарк этади. Гарчи нимадир қолса ҳам, аёлнинг ҳурмат билан суғорилган ҳаракатлари унга никоҳни яхши томонга ўзгартириш учун куч беради. Юқоридаги бир нечта бобда мен тарози палласини мувозанатга келтиришга ва эркаклар, агар улар ўз хотинларини тушунишса ҳамда ижобий ҳаракатланишга қарор қилишса, қандай катта кучга эга бўлишларини тушунтиришга ҳаракат қилдим. Худонинг Каломида буюрилганидек шартсиз севгини намоён этишга имконингиз бўлмаса ҳам хотинингизнинг заҳарли сўзлари ёмғири остида қолганингизда бу ҳаракатни қайта-қайта қилишга уриниш керак. Тўғри, томонлардан бири муаммолар юкини ўз елкасига олса, никоҳ сақланиб қолиши ва ҳатто яхши бўлиб кетиши мумкин, аммо Худо никоҳни «икки киши бир бутунга айланадиган» вариант сифатида яратган. Эркаклар ва аёллар бир-бирларини ҳурмат қилиш ва севишни ўрганганларида мўъжизалар рўй бера бошлайди. Бахтсиз никоҳлар гуллаб-яшнаб, зерикарли ўтаётган турмуш қувончга тўлади, фаровон оилалар эса янада бахтлироқ бўлишади. Бенуқсон никоҳи янада яхшироқ бўлган бир эркак менга мактуб ёзган эди. У хотини билан йигирма уч йил бирга яшаган, ажойиб фарзандлари бор, у оилавий телевизион ва радиохизматни йўлга қўйганди. Аммо барибир нимадир етишмагандек туюларди, шу боис Худо унинг қалбига солган бошқача ёндашувни инқироз ёқасига келиб қолган оилалар билан ишлашда қўллаши кераклигини хотинига айтади. У жамият эркаклар ва аёллар ўртасидаги асл фарқни кўрмаётганини, оқибатда уларнинг муносабатларида барқарорлик ва тенглик бузилаётганини, болаларга таълим ва тарбия беришда бу масалаларга етарлича эътибор қаратилмаётганини англаб етади. У хотини билан эркакларнинг (ҳурмат) ва аёлларнинг(севги) асосий эҳтиёжини муҳокама қилиб олади. Шундан сўнг орадан бир неча кун ўтиб, улар радио орқали севги ва ҳурматнинг уйғунлиги ҳақидаги эшиттиришни эшитиб қолишади! Улар бизнинг китобларимизга буюртма беришади ва уларни ўрганиб чиқиб, Худо уларни чинданда улуғ ишлар қилиш учун танлаганини англаб етишади. Мактубининг давомида у қуйидагиларни ёзади: “Гарчи кўпчиликнинг назарида бизнинг никоҳимиз бенуқсон туюлсада (биз ростдан ҳам бахтли оила эдик), бизнинг ўзаро муносабатларимизда айрим жиҳатлар бор эдики, мен уларга қўл силтаб қўя қолган эдим. 1-10 шкаласи бўйича биз доим 5-6 даражасида яшаганмиз. Аммо биз иккаламиз 9-10 даражада яшашни орзу қилганмиз (ҳеч бўлмаса, вақти-вақти билан). Китобингизни ўқиб чиққанимиздан кейин хотиним билан бир неча кунга уйдан кетдик. Айтишим мумкинки, Худо бизнинг ўзаро муносабатларимизга шунақа янги куч бердики, бунақасини фақат орзу қилиш мумкин. Худо қандайдир йўллар билан қалбларимизни юмшатди, ҳамда биз севги ва ҳурмат уйғунлигини ўзимиз учун устувор деб белгилаб олдик. Тўғриси, ҳақиқий ва асл тамойилларни бошқаларга ўргатиш ўзинг уларга ҳаётда амал қилиб яшашингдан кўра осонроқ. Ҳозир хотиним билан бир-биримизга анча яқинлашганмиз ва ўйлашимча, инқирозга тушиб қолган оилаларга кўрсатаётган хизматимиз айнан шу туфайли янада самаралироқ бўлмоқда”. Шунингдек, биз никоҳдаги носоғлом ўзаро муносабатлари маълум даражада яхшиланган инсонлардан ҳам кўплаб мактублар оламиз. Масалан, бир аёлнинг бизга ёзишича, эри билан ўзининг никоҳи ҳар икковлари учун ҳам учинчи оилалари экан. Бундан ташқари, улар яқиндагина ичкиликбозликдан даволанишган, хотин носоғлом оилада ўсган ва болалигидан эркакларга нафрат руҳида улғайган. Учинчи марта қурган оиласи билан икки йил яшагач, у муносабатлари бу аҳволда давом этиши мумкин эмас, деб ўйлай бошлайди. Оиласини сақлаб қолиш учун икки марта уриниши муваффақиятсиз якунлангач, у бошқа уринмасликка қарор қилади, аммо мутахассис қабулида маслаҳатда бўлгач, аёл учинчи марта ҳаммасини Худо буюрганидек бажаришга аҳд қилади. Учинчи эри бахтсиз тасодиф туфайли ишга яроқсиз бўлиб қолиб, уч йил ишламайди. Беш нафар ўғил улғаяётган оиланинг молиявий муаммолари ҳам шунга яраша эди. Билишимча, унинг эрининг ўзига баҳоси жуда паст бўлган ва қадрини билмаган, шу боис ои ласи учун масъулиятни зиммасига олмаган ҳамда унга севги кўрсатмаган. Хотин агар ўзи эрини кўпроқ яхши кўрса, ҳаммаси изга тушиб кетиши мумкин, деб умид қилган. Аммо бу ҳам ёрдам бермаган. Улар ўзларига никоҳ ва оила масалаларига бағишланган махсус аудиодастурлар, китоблар ва маслаҳатлар воситасида ёрдам бермоқчи бўлишган, лекин Танглик доирасининг айланишини тўхтата олмаганлар. Ночорлик ва чорасизликдан аёл кечалари тез-тез йиғлаб чиққан, ҳамда ҳаётининг бундай шароитда қанча давом этишини тасаввурига ҳам сиғдиролмаган. Айнан шундай кунларда у аёлларни ўз эрларини Худонинг ўйлаганларини амалга ошириш учун рағбатлантиришга ўргатадиган китобимиз ҳақида эшитиб қолади («Motivating Your Man God's Way»). Мактубида давом этар экан, у шундай ёзади: “Китобингизни ўқиганимдан кейин, мен эримдан кечирим сўрадим ва унга илгари уни ҳурмат қилмаганимни, аммо буни жуда ҳам хоҳлаганимни айтдим. Сўнгра мен бу истагимни амалга оширишга киришдим. Ишонасизми, ҳаммаси ўхшади! Қандай миннатдорчилик билдиришга ҳам ҳайронман. Ниҳоят, тушуниб етдим! Худонинг амрига асосан эримни қандай ҳурмат қилишим кераклигини тушунтириб берганингиз учун сизга раҳмат. Мен ҳурмат акс этиб турган жумлаларни ишлата бошладим, натижада эримга бўлган муносабатим (энг асосийси, унинг менга бўлган муносабати ва муомаласи) тубдан ўзгарди. Энди мен бу бизнинг охирги никоҳимиз эканига, ҳамда бундан буён Худога ҳамдлар айтиб, умр кечиришимизга умид ва ишонч билан яшаяпман”. Менга айниқса бир қизнинг севги ва ҳурмат уйғунлиги ота-онасининг ҳаётига олиб кирган ўзгаришлар ҳақидаги мактуби жуда ёқади. Онаси қизига Худодан ўзининг юз ифодаси ва эрига бўлган туйғуларини ўзгартиришни сўраганини айтиб берган. Бу ҳар доим иш беради (албатта, агар у оғзига маҳкам бўлса!). Қиз мактубида қуйидагиларни ёзган: “Нима бўлганда ҳам, онам шундай қиляпти, отам эса ўтмишдаги хатолари учун тавба қилмоқда. Онам отамнинг фикрлаши ва хатти-ҳаракатларида катта ўзгаришларни ҳис этяпти, буларнинг барчаси унда келажакка умид ва ишонч уйғотмоқда. Онамнинг айтишича, у отам билан мулоқотда ҳурмат уфуриб турган жумлалардан фойдаланади, ҳамда отам онамнинг бу муносабатига қандай жавоб қайтаришида дарров натижани ҳам кўради. Қизиғи шундаки, улар илгари ҳеч қачон бир-бирлари билан осуда, бақир-чақирларсиз гаплаша олишмас эди. Онамга, унга қўшилиб менга ва сингилларимга ҳам умид бағишлаганингиз учун сизга катта раҳмат”. Бундай хатларнинг адоғи йўқ. Севги ва ҳурмат уйғунлиги мамлакатимиздаги оилаларда Танглик доирасининг ҳаракатини тўхтатишга ёрдам бермоқда. Агар эр ва хотин бир-бирларининг эҳтиёж ва заруратларини қондириш тўғрисида қарор қабул қилишса, эр хотинини шартсиз севги билан иситса, хотин эса эрига шартсиз ҳурмат кўрсатса, улар Танглик доирасини ўзларига тўлиқ бўйсундириш йўлида улкан қадам ташлаган бўлишади. Улар Танглик доирасидан бутунлай қутулишади, демоқчи эмасман. Мен жон-жон деб сизга ана шундай йўлни кўрсатган бўлардим, аммо бунинг имкони йўқ. Дунёда камолотга эришган инсонлар йўқлиги боис, ҳаммамиз ҳам, вақти-вақти билан Танглик доираси домига тушиб турамиз. Биз Сара билан ҳозиргача Танглик доирасини ўзимизга бўйсундириш устида ишлаймиз, чунки биз баъзи-баъзида бир қарашда сезиларсиз ва майда-чуйда бўлиб кўринадиган нарсаларда бир-бирмизга салбий муносабатда бўламиз. Бунақа пайтда у ҳамма нарсани пушти рангда, мен эса мовий рангда кўрамиз. Мен ҳамма нарсани мовий рангларда, у эса пушти рангларда эшитади. Танглик доирасини тўлиқ бўйсундириш низоли вазиятлар кучайиб кетмасидан уларнинг устидан назорат ўрнатишни назарда тутади. (Танглик доираси устидан назорат усулларини А ва Б иловалардан ўқиб олишингиз мумкин). Сара билан иккаламиз Танглик доираси яқинлашиб қолганининг белгиларини тушуниб олишни ўргандик. Шунингдек, биз унинг ҳаракатини қандай қилиб секинлаштиришни, ёхуд у шиддат билан айлана бошлаганида уни қандай қилиб тўхтатишни ҳам биламиз. Қолаверса, биз Танглик доирасини узангида ушлаб туриш имконини берадиган сирли қуролга ҳам эгамиз. Бу қурол Қувват доираси деб номланади, ҳамда у қуйидаги оддий механизм воситасида ҳаракатга келтирилади: Эрнинг севгиси хотинни ҳурмат кўрсатишга рағбатлантиради, хотиннинг ҳурмат кўрсатиши эса эрни севги намоён этишга рағбатлантиради. (Стрелкали доиранинг ичида: ҚУВВАТ ДОИРАСИ Атрофида: ЭРНИНГ СЕВГИ РАҒБАТЛАНТИРАДИ ХОТИННИНГ ҲУРМАТИ РАҒБАТЛАНТИРАДИ) Ушбу китобнинг иккинчи қисмида мен сизларга никоҳингизни Қувват доирасига олиб кирадиган ўнлаб ғоя, тамойил, стратегияларни тавсия этаман. Агар сиз ушбу тамойиллардан фойдаланишни истасангиз, қувват даврийлигида қоласиз! Танглик доираси исталган пайтда айланишни бошлаши мумкинлиги боис, сиз ўз турмуш ўртоғингиз билан Қувват доирасига кириб, ҳеч қачон ундан чиқмаслигингиз керак. Кейинги бобларда никоҳда севги ва ҳурмат уйғунлигида қўлланиладиган муҳим ҳақиқатлар ҳақида сўз боради. Шунингдек, мен сизлар билан эркаклар ва аёлларга кундалик амалий ҳаётда бир-бирларига севги ва ҳурмат йўллашни ўрганишларида қўл келадиган тамойиллар, услублар ва соғлом фикрларни ҳам ўртоқлашаман. Биз биринчи қисмда кўриб ўтганимиздек, эркакларга хотинларига ўз севгиларини намоён этишлари учун ўзгача ёрдам керак, хотинларга эса эрларига ҳурматларини намоён этишлари учун аниқ ёрдам зарур. Бу тамойилларни ўзлаштириб олишни соддалаштириш учун мен эркакларга олтита муҳим жиҳатга эътибор қаратишни маслаҳат бераман. Бу жиҳатлар алоҳида боблар бағишланган қуйидаги параметрларни ўз ичига олади. Булар – яқинлик, очиқлик, тушуниш, муроса, садоқат, эъзоз. Хотинлар эътиборига бўйсуниш, иерархия, нуфуз, зийраклик, муносабатлар ва шаҳвоният каби жиҳатлар тавсия этилади, ҳамда ушбу мавзулар ҳам алоҳида бобларда кўриб чиқилади. Қувват доирасида қолиш учун доимий равишда ишлаш керак. Кейинги бобларда биз муваффақиятли ва мустаҳкам оила қуришимизда кўмак берадиган Муқаддас Китоб ёрдамига ва амалий йўл-йўриқларга мурожаат қиламиз. 2-ҚИСМ. ҚУВВАТ ДОИРАСИ 8-БОБ. ОИЛАВИЙ ҲАЁТ – АЁЛГА СЕВГИНИ ҚАНДАЙ НАМОЁН ЭТИШ КЕРАК (Хотинлар диққатига: ушбу ва бундан кейинги олтита боб фақат эркакларга мўлжалланган, аммо биз аёлларни уларни эрлари билан бирга ўқиб чиқишга таклиф этамиз.) Жаноблар, биз сиз билан бир қанча вақтимизни Танглик доираси ҳаракатини қандай тўхтатишни ўрганишга бағишладик. Бундан кейинги бобларда эса Қувват даражасига ўтиш ва у ерда доимий қолиш мавзусига эътибор қаратамиз. Қувват даражаси фаолдир. У ижобий. Ҳамда профилактика хусусиятига эга. Қувват даражасида қолинг, шунда Танглик доираси таъсир кўрсата олмайди. Сиз ва хотинингиз оддий одамлар бўлганингиз боис, баъзи-баъзида Танглик доираси сизни ўз домига тортиши мумкин. Вақти-вақти билан у мен билан Сарани ҳам ўз доирасига тортиб туради, аммо бу ҳол биз Қувват доирасининг восита ва услубларидан фойдаланишни унутган пайтларимизда рўй беради. Мен сизларга тўққизинчи бобдан ўн тўртинчи бобгача сўзлаб бермоқчи бўлганларим «ғайритабиий» туюлиши мумкин, буни тўғри тушунаман. Юқорида кўриб ўтганимиздек, севгини эркакларнинг она тили дея олмаймиз. Аммо сиз Муқаддас Китобда ва ушбу асарда эркаклар учун тавсия этилган айрим оддий қоидаларга амал қилиб яшай бошласангиз, хотинингизга унга зарур бўлган куч ва қувватни бера оласиз. Хотинингиз эса бунга эркакларнинг она тили дейишимиз мумкин бўлган ҳурмат билан жавоб қайтаради. Эрларга аталган ва яқинлик, очиқлик, тушуниш, муроса, садоқат, эъзоздан иборат олтита жиҳатга тўхталиб ўтишдан олдин, биз хотинлар учун муҳим жиҳатлар нималардан иборатлигини кўриб чиқишимиз керак. Хотинлар учун никоҳ ва оиланинг асосий мазмуни бирлашишдан иборат, зеро, улар эрлари билан ўзаро муносабатларни мана шу омилда кўрадилар. Хотинлар бирлашишни исташади. Муносабатларингизнинг рамзи бўлган, иккалангиз бирга тушган суратни кўз олдингизга келтиринг. Турли муаммо ва ташвишлар таъсири остида бу суратингиз ўртасидан дарз кетади ва ҳатто четлари салгина йиртилади ҳам. Хотинингиз бунда ортга қайтиб, йиртилган жойларни елимлаш заруратини кўради. У сиз билан яқинлигини қайта тиклашни хоҳлайди ва шу ниятда сизга яқинлашади. Жуфтликлар айнан мана шу ерда, яъни ҳатто энг оддий саволларга жавоб топишга уриниш жараёнида муаммоларга дуч келишади. Хотинлар бирлашиш умидида эрларига яқинлашадилар. Аммо эркаклар, одатда, хотинлари вазиятни ўз назоратига олиш учун яқинлашишга уринаяпти, деб ўйлашади. Агар бу эркак билан шу мавзудаги мулоқотни бошқа эркак бошлаганида, бундай гаплашиш оҳанги ва усули иғвогарона деб қабул қилинган бўларди. Айнан шу боис аксарият эркаклар хотинларини жангга киришишга тайёр, деб ҳисоблашади. Ўрталарингиздаги энг арзимас ва сезилмас келишмовчиликларни эркаклар ва аёлларнинг ўзаро муносабатлардаги асосий эҳтиёжлари ўртасидаги фарқни кўрсатувчи ажойиб восита дейиш мумкин. Айнан эҳтиёжларингиздаги фарқлар боис бир-бирларингизга юбораётган хабарларингиз қандай қилиб нотўғри тушунилаётганини шу вазият кўрсатиб ва тушунтириб беради. Биринчи қисмда биз хабарларингизни ўқий олиш кўникмаси зарурлиги ҳақида гаплашган эдик. Хушфеъл хотинингиз кўзингизга душманона кайфиятда кўринса, аслида у ўзининг бирлашишга бўлган истагини ана шундай ҳаяжон билан билдираётган бўлади. Бундай вазиятларда сизнинг туйғуларингиз у ёнингизга танқид ҳамда ҳурматсизлик билан келган, деган нотўғри тасаввур уйғотиши мумкин. Аммо, у аслида бирлашишни истаётганини тан олинг. У сизнинг севгингизни хоҳлаётган бўлади. Қуйидаги ҳолат рўй бергунича эрим менга ишонмаган... Менинг қабулимга маслаҳатга келган бир жуфтлик айнан юқорида айтиб ўтилган муаммодан азият чекар экан. Хотин эрининг ёнига келганида эр хотинининг эътироз ва танбеҳларидан нафаси бўғилиб кетаверган. Эр хотинининг ҳукмфармон тутиши ва гўёки ҳурмат кўрсатмаётганидан ўзини ёмон ҳис этган. Мен бу эркакка шундай дедим: - Жаноб, хотинингиз сиз билан бирлашишни истагани учун ҳам сизга яқинлашади. - Йўқ, - дея эътироз билдирди у, - у мени назорат қилишга уринмоқда. Мен аёлга юзланиб, ундан сўрадим: - Эрингизни назорат қилишни истаганингиз учун муносабатларингизга ойдинлик киритиб олишга уринасизми? - Албатта йўқ, - жавоб қилди аёл, - мен айнан сиз айтган нарсани ҳоҳлайман. Мен эрим билан тил топишишга уринаман. Мен яна эрга юзландим: - Эшитдингиз-а? У эшитмасди. У ўз фикрида қатъий туриб олганди: - У ўта ҳукмфармон аёл. Ушбу учрашув ва ундан кейинги суҳбатларимиз жараёнида эр хотинининг асл мақсадини шу тарзда тушунишдан қутула олмади. У хотини нимани хоҳлашини ва нима учун ўзини бундай тутаётганини билишига ишончи комил эди. Эр хотинининг хабарини қабул қилиб, уни тушунаман деб ўйларди: «У ҳукмфармон инсон». Табиийки, у ноҳақ эди, аммо ўша вазиятда у хотинининг хабарини аниқроқ ўқиш ва уқишни истамасди. Орадан маълум вақт ўтиб, улар севги ва ҳурмат мавзусидаги конференцияларимиздан бирида қатнашишади ҳамда шундан кейин менга қуйидаги хабарни жўнатишади: «Биз энди севги ва ҳурмат уйғунлигида яшаётган жуфтликмиз. Биз бир-бирмизга жўнатган хабарларимизни нотўғри тушунганимизни, ҳамда биз бир-биримизга нимани ҳис этаётганимизни тушунтиришга уринганимизда, хабарларимизни ўзимиз хоҳлагандек қабул қилмаганмиз». Бу жуфтлик, жумладан эр ҳаммасини тўғри тушунди. У агар хотини муносабатларга ойдинлик киритиб олишга уринса, ҳамда агар у ҳурмат кўрсатмаётгандек, норозидек, арзи-дод қилувчи ва танқидий кайфиятда бўлиб кўринса, у хотинининг хабарини нотўғри тушуниши мумкинлигини англаб етиши кераклигини тушунди. Бундай вазиятларда хотиннинг қалбидан: «Мен сенинг севгингни хоҳлайман!» - деган нидо отилиб чиқади. Агар бу вазиятда эри ўзини олиб қочса, хотиннинг унинг қалбига кириб бориш истаги янада кучаяди. Хотини ўзига яқинлашишга уринганида, у буни ўзини бўйсундиришга уриниш деб тушунганини англаб етди. Аммо эр хотинининг хабарларини тўғри ўқий олишни ўрганиб олганидан кейин, у Танглик доирасидан Қувват доирасига ўтишни анчайин муваффақиятли амалга ошира бошлади. Хотини уни «ёмон бола» сифатида уришмас эди. У эрига она бўлишни эмас, унинг севгисини қозонишни истаган эди. Ўз асбобларингизга ишонишни ўрганинг Инсон гир айланганида ёки макондаги ўз ҳолатини кескин ўзгартирганида бош айланиши ва кўнгил айниши кузатилиши мумкин. Инсон учишни ўрганаётганида, айниқса у қаёққа ва қай тарзда учиб кетаётганини кўрмасдан асбобларга қараб мўлжал олиши керак бўлганида ҳам шундай ҳолат юзага келади. Учувчи асбобларга ишонишни ўрганиши керак, йўқса, у ўзини айланаётгандек, чирпирак бўлаётгандек ҳис этади ҳамда йўналишни йўқотиб, оқибатда ҳалок бўлиши мумкин. У агар самолётдаги асбоблар учувчига оёғи осмондан ҳолатда ўтирганини кўрсатса, у ўзи гарчи буни ҳис этмасада, асбобларнинг кўрсатишига ишониши зарурлигини тушуниб етиши керак. У ўз туйғуларидан қатъий назар, самолётни одатий ҳолатга қайтариши керак. Асбоблар ўрнатилган қурилма туйғулар таъсирига тушмайди, уларни на ёнингдан учиб ўтаётган булутлар, на самолётни қамраб олган туман билан алдаб бўлмайди. Хуллас, асбобларни алдаб бўлмайди, улар бизга ёлғон гапирмайди. Аёллар туйғуларининг ва уларнинг бирлашишга интилишининг муҳим жиҳатларининг сирларини ўзлаштира бориб, сиз қуйидаги олтита кичик бобни самолётингиз қурилмасидаги асбобларнинг кўрсаткичи деб қабул қилишингизни истайман. Туйғуларингиз, кўзларингиз ва қулоқларингизга вазиятни ўзича талқин қилишга имкон берманг. Шунчаки, сиз мовий рангли кўзойнак ва шу рангдаги эшитиш асбоби тақишингизни эсда тутинг. Улар сиз кўраётган ва эшитаётган ҳамма нарсани мовий рангга буркайди, ҳамда мана шу ранг хотинингиз сизга нима демоқчи эканини қандай тушунишингизни шакллантиради. Сиз қуйидагича ўйлашингиз мумкин: «Балки, қайсидир аёллар эрлари билан тил топишишга ҳаракат қилишар, фақат менинг хотиним эмас. Менинг хотиним фақат бир нарсани – мени назорат қилини истайди». Бундай хаёлларни супириб ташланг. Самолётингиз қурилмасидаги асбобларнинг кўрсаткичларига ишониш керак, ушнда улар сизни муваффақиятга еткалайди. Шундай қилсангиз, йўлингиздан адашмайсиз, бошингиз айланмайди, зеро бу белгилар, сиз Танглик доирасининг шиддатли айланишига тушиб қолганингизни англатади. Бунинг ўрнига хотинингизга тегишли қувватни бағишланг. Бизнинг тамойилларимиз уйланган эркакларга мўлжалланган Муқаддас Китоб ҳақиқатларига асосланган. Худонинг амрига ишонсанг ва бўйсунсанг, хато қилишинг мумкин эмас. Сиз гап оҳангингизда, сўзларингизда, юз ифодангизда, ҳатто келишмовчиликнинг ўртасида ҳам хотинингизга ўз севгингизни кўрсатишни ўрганиб оласиз, йўқса, бу келишмовчилик сизни асабийлаштириб, хотинингиздан тош девор ортига беркиниб олишингизга сабаб бўлади. Шунда сиз хотинингизнинг эришини кўрасиз. Менга ишонинг, агар сиз асбоблар қурилмасига ишонишни ўрганиб олсангиз, Қувват доираси ростдан ҳам жуда кучли қувватни бера олади. Эркак келишмовчиликлар уммонига ғарқ бўлиши мумкин, агар... Биринчи қисмда кўриб ўтганимиздек, эркаклар низоли вазиятлардан ўзларини олиб қочишга мойил бўлишади. Оилавий ҳиссиётлар денгизи тўлиб тоша бошласа, эр ўзини чўкаётгандек ҳис этади. Хотин эса, иккинчи томонда, ўзини табиий ва қулай ҳис қилади. Аммо агар эр Муқаддас Китоб услублари ва тамойилларидан фойдалана бошласа, ишончим комилки, у низолардан жароҳатсиз сузиб чиқишни ўрганиб олади. Бир куни бир эркак менга ўзаро жанжалларида хотини қандай қилиб унинг ғурурига тегиши ҳақида айтиб берган эди. Бу бутун вужуди билан эркакларнинг эркаги эди. Келишмовчиликлар пайтида у тош девор ортига беркиниб олишга мойил эди, оқибатда бунақа пайтда хотинининг тепа сочи тикка бўларди. Мен унга ўзида мавжуд бўлган меҳр ва улкан кучни аниқлаш ҳамда унинг ёрдамида хотинининг руҳиятини забт этиш учун бошқача ёндашувдан фойдаланишни маслаҳат бердим. Агар хотин ўзини севишларини кўрса, бу куч олдида таслим бўлади. У менинг маслаҳатимга амал қилганидан кейин қандай ҳолатга тушганини айтиб берди. Одатдагидек, хотини оддий бир сабаб билан унга ташланиб қолади. У хотинининг сўзини бўлиб, мулойим, аммо қатъий оҳангда шундай дейди: «Қулоқ сол, сен менинг ғуруримни топташда давом этишинг, ёки ёнимда ўтириб, ушбу муаммонинг ечимини топишимизда ёрдам сўраб Худога илтижо қилишинг мумкин». Хотиннинг бутун ғазаби ва душманона кайфияти, худди пуфакдаги ҳаво сингари, шу ондаёқ тарқаб кетади. У бақир-чақирни тўхтатиб, эрининг ёнига келиб ўтиради ва бирга ибодат қилиш учун унга қўлини узатади. Эр ўз кўзларига ишонмай қотиб қолади. У ҳали ҳеч қачон бунақасини кўрмаган эди. Мен унга шундай дедим: «Қулоқ сол, хотин худди ўзини назорат қила олмаётгандек, ёки сени назорат қилишга уринаётгандек кўриниши мумкин, аслида эса у сен билан севгида бирлашишни истаётган бўлади. У ўзига нисбатан асл севгини ҳис этганида, у шу ондаёқ ва ҳурмат билан ўз руҳиятини эрининг руҳиятига боғлайди. У мақсадига эришади. Унинг барча хатти-ҳаракатларидан мақсад ҳам шу эди аслида!». Бу эркак мен нима демоқчи бўлганимни тушуниб етди. Менинг маслаҳатим унинг табиий қарашларига зид бўлганини, аммо натижаларни кўрганидан кейин ушбу услубларнинг самарали эканига ишонганини айтиб берди. У асбобларга ишонишни ўрганиб олди. (Хотинингизга ўз эҳтиёжларингиз ҳақида қандай айтиш ҳамда унинг эҳтиёжларини тушунишга оид мисоллар В Иловада берилган.) Хотинингизга севги кўрсатиб, сиз пушти рангга бурканиб қолмайсиз. Эътибор берган бўлсангиз, мен сиздан асбобларнинг кўрсаткичларига ишонишингизни ва хотинингизни севишни ўрганиб олишингизни илтимос қилганимда, аёлга айланишингизни сўрамаяпман. Жамоатда, хусусан Хушхабар Жамоатида биз бу борада қўпол хатога йўл қўямиз. Биз эркакларга хотинининг тўлқинига мосланишни маслаҳат берамизда, хотинларга эрлар билан бир тўлқинга созланишни маслаҳат беришни унутамиз. Эркаклар аёлсифат бўлишлари керак эмас (қаранг: 1 Кор. 6:9). Мен эркакни ўз хотинини севишга даъват этганимда, мен унга пушти рангга бўялиб олишни маслаҳат бермайман. Бунинг ўрнига мен уни ғурурли эркак бўлишга ундайман, бунинг учун эса унга ўзининг мовий рангли кўзойнаги ва эшитиш аппаратини салгина созлаб олиши ва севгига чулғаниши талаб этилади. Ҳамма гап шундаки, жуда кўпчилик эркаклар учун ғурур билан ўлиб кетиш норози кайфиятдаги хотинининг олдига келиб, унга севги билан: «Ўйлашимча, мен ноҳақ эканман. Кел, шу ҳақда гаплашиб оламиз» - дейишдан осонроқ. Келишмовчилик авж нуқтасига чиққанида хотинга юз буриб, унга: «Кечир. Мени кечира оласанми?» - дейиш учун катта жасорат керак. Ўзим шу нарсани бошимдан ўтказганим учун яхши биламан. Бундай ёндашув ёқимли эмас, аммо самараси жуда катта. Вақт ўтиши билан бу каби сўзларни айтиш осонлашади, аммо бундай йўл тутиш сиз учун ҳеч қачон табиий бўлиб қолмайди. Аммо шунда ҳам бундай муносабат сизга хотинингизни қуролсизлантириш ва унинг душманона кайфиятини йўққа чиқариш имконини берадиган куч ато этади. Аммо энг асосийси, ҳаётни мовий рангли фильтрлар орқали кўриш ва эшитишга мойил бўлган сиздай эркак ўзингизнинг пушти рангли хотинингизга у бир умр орзу қилган севги ва меҳр билан ёндашишингиз мумкин. Айрим хотинлар бундай муносабатдан эриб кетишади. Бошқалари эса анча юмшоқкўнгил бўлиб қолишади. Ҳар ҳолда у гапга кўнадиган бўлади ва сиз у билан ҳаётингизда юзага келган ҳар қандай вазиятни муҳокама қилишингиз имконияти туғилади. Шунда сиз ундан ўзингизнинг ҳурматга бўлган эҳтиёжингизга қулоқ солишини сўрашингиз мумкин бўлади ва сизлар биргаликда Қувват доирасига қадам қўясизлар. Сиз ушбу тамойилларни ўргана боришингиз асносида, эр бўлиш нима эканини англашингиз учун Муқаддас Китоб биз учун Худонинг қалбини очиб беришини кўра олишингизни сўраб Худога илтижо қиламан. Муқаддас Китобни бошидан охиригача билиш, ўнлаб иқтибосларни ёдлаб олиш шарт эмас. Мен сизга жуда муҳим аҳамиятга эга бўлган унча кўп бўлмаган оятларни кўрсатаман, чунки уларда сизнинг хотинингизга бўлган севгингиз акс этган. Бир эркак айтганидек: «бу ахборот иш беради. Мен ўз манбаларингиз ва Худонинг Каломи асосида сиз менга ўргатаётган ушбу тамойилларни қўллаганимда хотинимнинг кўзлари чарақлаб кетганини, улардан фойдаланмаганимда эса унинг кўзларида дард ва умидсизлик акс этганини кўраман». Хотинингизнинг кўзлари чарақлаб туриши учун мен кейинги бобларда сўзлаб берадиган Муқаддас Китоб тамойилларига амал қилинг, шунда хотинингиз ўзини суюкли аёлдек ҳис этади. Бирлашувнинг моҳияти, оилавий турмушнинг мазмуни мана шунда. Худонинг услублари ёрдамида сиз хотинингизга тегишли қувватни бағишлайсиз, ҳамда Унинг йўллари ва услублари хушфеъл хотинингиз қалбида қандай акс этишини кўрасиз! Шубҳангиз борми? Унда келинг, ушбу олтита тамойилни яқинроқ кўриб чиқамиз. Тадқиқотимизни яқинликни ўрганишдан бошлаймиз. 9-БОБ. БИРЛАШУВ – АЁЛ ЯҚИНЛИКНИ ХОҲЛАЙДИ Муқаддас Китобнинг бошида инсоният тарихидаги илк оилавий жуфтликдаги яқинликнинг аҳамияти бежиз қуйидагича баён этилмаган: «Шунинг учун эркак киши ота–онасидан бўлак бўлиб, хотинига боғланиб қолади, иккаласи бир тан бўладилар» (Ибтидо. 2:24). Муқаддас Китобда «ёпишиб қолиш» ҳақида сўз борганида, унда яҳудий тилидаги «ёпишмоқ», «маҳкам ушламоқ», «яқинлашмоқ» маъноларини билдирадиган сўз назарда тутилган. Икки киши бирлашиб, бир танага айланадилар. Дарвоқе, эътибор қилганмисиз, Худо яратган жонзотлар орасида фақат инсонларгина жинсий яқинликда бир-бирларига қараб турадилар? Аммо «ёпишиб қолиш» қобилияти жинсий яқинликдан кўра кенгроқ маънони англатади. У, шунингдек, маънавий ва руҳий-ҳиссий яқинлик, дегани ҳамдир. Мазкур оят эркаклар учун жуда катта аҳамиятга эга ва унда ваҳийлар хазинаси мужассам бўлган. Агар сиз хотинингизга яқинлашиб, унга яқинлашишга бўлган интилишингизни кўз қарашларингиз, тегишлар ва табассум билан намоён этсангиз, у ўзини суюкли ҳис этади. Қонунлар Китобидан биз яқинлик нима экани ҳақида янада тўлароқ маълумот топамиз: «Янги уйланган одам урушга бормасин, шунга ўхшаш мажбурият унга юкланмасин. У бир йил давомида эркин бўлиб, хотинини уйда бахтли қилсин» (Қонун. 24:5). Ажойиб оят, чунки у яҳудийлар никоҳнинг моҳиятини қанчалик яхши тушунганликларини англатади. Нега бутун бир йил давомида? Чунки улар биринчи йил жуда муҳим эканини билишган. Зеро, бу қонун ҳаёт ташвишлари, муаммолар ва бошқалар уларни маълум муддатга бир-биридан айириб, ҳаётлари маромини қийинлаштиргунига қадар ўзаро муносабатларда яқинлик асосларини қўйиши билан ҳам муҳим саналган. Дастлабки бир неча сония жуда муҳим Бир йил давомида айрилиқсиз ва тинч яшаш – замонавий ёш оилалар учун амалга ошмайдиган орзу, амо сиз ҳар бир кунингизга ижобий руҳ бағишлашингиз мумкин. Айрилиқдан кейин уйга қайтганда дастлабки бир неча сония бутун оқшомнинг кайфиятини белгилаб беради. Замонавий жамиятда аксарият ҳолларда эр ҳам, хотин ҳам ишлашга мажбур. Хотинингиз уйга сиздан кўра кечроқ қайтиши мумкин, аммо яқинлик динамикаси ўзгармайди. Унутманг, хотинингиз яқинлик белгиларини ҳис этишга муҳтожлик сезади. У сиз билан юзма-юз бўлишни истайди. Балки, ҳар иккалангизнинг иш кунингиз оғир ўтгандир. Хотинингиз ошхонада кечки овқат тайёрлаш билан банд бўлиб турганда, қўлингиздан келадигани фақатгина диванга ёнбошлаб олиб телевизор кўриш бўлса, энг қизиқ жойини ўтказиб юборасиз. Бу каби бефарқлигингиз хотинингизга ўзини суюкли ҳис этишига имкон бермайди. Агар сиз унинг ёнига, ошхонага кириб, кечки овқатни тайёрлашга ёрдам бериб юборсангиз (ҳатто ёрдамингиз фақат столни тузашдан иборат бўлса ҳам), хотинингиз севгингизни ҳис этади. Сиз ҳатто хотинингиз ишдан қайтгунича кечки овқатни тайёрлашни бошлаб туришингизз ҳам мумкин (жуда ажойиб фикр!). Агар ошхонага кириб, у овқат тайёрлаётган пайтида гаплашиб ўтирсангиз, янада яхши бўлади. Кунингиз қандай ўтганини сўзлаб беринг ва албатта, ундан куни қандай ўтганини сўрашни унутманг. Балки, у болаларга қараётган ёки бошқа юмушларни бажараётган бўлиши мумкин, аммо ишонаверинг, сизни жон қулоғи билан эшитади. Хотинингиз юрагингиз нимани ҳис этаётганини билиш учун унинг ёнида бўлишга ҳақиқатдан ҳам тайёрмисиз, шуни тушунишга ҳаракат қилади. Агар у сизнинг бирлашиш истагингиз самимий эканини ҳис қилса, бу унга бир соатлик мунозарадан кўра кўпроқ нарса беради. Хотинингиз учун кўз кўзга тушиб ўтказилган вақт – икки қалбининг бирлашган вақти ҳисобланади. (Хотин муаммолар юки остида қолган бўлсаю, ақлли эр уни нима ташқишга солаётганини билишга уринса, бу ягона тўғри қарор бўлади). Айрим эрлар, вақтини ошхонада ўтказиш эркакларнинг иши эмас, деб ўйлашлари мумкин, аммо Қонунлар Китобининг йигирма тўртинчи боб, бешинчи оятида кўрдикки, яҳудий ҳарбий саркардалари аскарлари бир йилга уйда қолишганида уларнинг устидан кулишмаган экан. Чунки, бу аскарларга уйланганларидан кейинги бир йилни ҳақиқий эркак сифатида уйда хотинларининг ёнида ўтказиш буюрилган эди. Табиийки, ёш йигит ўртоқларининг ёнида, жанг майдонида бўлишни истайди, аммо у мард инсон сифатида иккита нарсани ўрганган: урушда у мардлик талаб этадиган ишни, уйда эса ўзининг севгидан далолат берадиган ишни қилади. У ушбу икки ишни навбати билан ва жуда яхши бажарган. Қандай қилиб тўрт ёшли болакай мени яқинликка ўргатгани ҳақида Агар эркак ўзининг мовий рангли кўзойнаги ва мовий эшитиш аппаратини созлай олса, хотини, ҳатто ўзининг тушига ҳам кирмаган тарзда у билан бирга бўлишга ва юзма юз мулоқот қилишга эҳтиёж сезаётганини ҳис этади. Одамлар юзма юз ўтириб суҳбатлашиши учун икки кишилик кичик столлар қўйилган кичкина ва шинам қаҳвахоналарни бир эсланг. Одатда бу столлар атрофига икки киши ўтиради ва бир-бирларига юзларини яқин олиб келган ҳолда энгашиб, қўлларини иякларига тираб суҳбатлашиб ўтиришади. Аксарият ҳолларда бу жуфтликлар аёллардан иборат бўлади. Аёллар ҳеч ким тўрда раҳбардек ўтирмайдиган думалоқ столларни ёқтиришади. Улар кўз кўзга тушиб, шахс даражасида мулоқот қилишни ёқтирадилар. Мен аёлларнинг мана шу юзма юз мулоқот қилишга эҳтиёжини қизим Жой туфайли, у ҳали тзрт яшарлигида билиб олганман. Ўша куни мен уни ўрнига ётқиздим ва ухлаб қолишини кутиб бир неча дақиқага ёнига чўзилдим. Хона тим қоронғу эди, Жой эса одатдагидек тинмай гапирарди. Биз қоронғуда бир-биримизни кўрмасдик. У гапдан тўхтамасдан бирданига шундай деди: «Дада, менга қаранг!» У шу қоронғуликда кичкина қўлчалари билан юзимни ушлаб, унга қарашим учун ўзи томонга бурди. Ҳатто шу ёшида ҳам у дадаси қоронғуда ўзига қараб турмаганини, қараб турган бўлса ҳам тингламаётганини ҳис этган эди! Ўғилларим Жонатан ва Дэвид бирор марта юзимни ўзлари томонга буриб: «Менга қаранг!» - дейишганини эслолмайман. Аёллар барча ўзаро муносабатларда, айниқса никоҳда ана шундай бирликни исташади. У сизга турмушга чиқаётганида унинг энг яхши дугонаси бўлишингизни, рамзий маънода айтганда, кичкина думалоқ стол атрофида, кўз кўзга тушиб гаплашиб ўтиришингизни орзу қилган. Аммо, бизнингча, бундай бўлиб чиқмаган. Эркаклар билан бундай ҳол камдан кам содир бўлади. Хайрихоҳлик ёки эркинлик Ўзингизни аниқ айбдор деб ҳис этишингиздан олдин, дунёда бирор бир эркак аёлларнинг барча ҳиссий эҳтиёжларини қондиришга қодир эмаслигини тушунинг. Шу билан бирга, эҳтимол, сиз бошқа бирор бир нарсадан воз кечиш ҳисобига хотинингизнинг қайсидир эҳтиёжларини қондиришга уриниб кўрарсиз. Унинг, одатда доимийлиги билан ажралиб турадиган сизга яқин бўлишга интилишлари қабул қилганингизда хотинингизнинг асосий эҳтиёжларини тушуниб етасиз. Айнан шу боис у бутун оқшом давомида изингиздан қолмайди (ёки энди турмуш қурган вақтларингиз изингиздан қолмаган). У сизни севишини шу йўл билан намойиш этади. Никоҳни, қуйида кўрсатилганидек, бир учига «Хайрихоҳлик», иккинчисига «Эркинлик» деб ёзилган тўғри чизиқ сифатида тасаввур қилиш мумкин: Хайрихоҳлик ____________Эркинлик Никоҳ доирасидаги одатий ўзаро муносабатларда хотин кўпроқ хайрихоҳликка интилса, эрни кўпроқ эркинлик истаги ўзига тортади. Сиз ўта эркин бўлиб кетсангиз (айниқса, тош девор ортига берикниб), хотинингиз сиз билан яқинликни ҳис этмайди, ҳамда сиз уни севмайдигандек бўлиб туюлаверади. Хотинингиз сиз учун зарур бўлган кенгликни бермаганида, сизга у тақиқланган ҳудудга бостириб кираётгандек ва сизни ҳурмат қилмайдигандек бўлиб туюла бошлайди. Ушбу чизиқ сизларнинг хайрихоҳлик ва эркинликдан иборат бўлган асосий эҳтиёжларингиз ўртасида мавжуд кескинлик даражасини кўрсатиб турибди. Бу кескинликнинг ёмон томони йўқ, у шунчаки бор, тамом вассалом. Аслида, бу ўзаро муносабатларингизнинг зарурий қисми. Никоҳдаги кескин даражаси аслида никоҳнинг муваффақиятини таъминлайдиган параметрларга тааллуқли бўлади (ўн иккинчи бобда бу мавзуда батафсил сўз юритамиз). Хотинининг пошнаси тагида қолиши мумкин бўлган эркак Хайрихоҳлик ва эркинлик ўртасидаги кескинлик пушти ва мовий ранглар ўртасидаги фарқни кўрсатувчи яна бир восита ҳисобланади. Эркак сифатида сиз, тўғриси, хотинингизнинг ҳаётида у истаганчалик кўп иштирок эта олмасангиз керак. Мен эркакларни қаҳвахонада кичкина думалоқ стол атрофида юзма юз ўтирганча суҳбатлашадиган аёлларга айланишга даъват этмаяпман. Сиз – эркаксиз, ҳамда хотинингиз сизни аёл эмас, балки айнан эркак бўлганингиз учун ҳам севади. У дугоналарида бўлгани каби аёлларга хос сифатларга сиз ҳам эга бўлишингизни истамайди. Аммо сиз унинг ёнига келиб, кичик бир ишора билан бўлсада, бирлашув истагингиз борлигини билдирсангиз, кейин нима бўлишини кўраверасиз. Сизнинг бу қадамингиз уни рағбатлантириб юборади. У хотинингизга куч ва қувват бағишлайди, оқибатда танглик доираси сизларнинг устингиздан ҳукмронлик қилолмайди ва сизлар Қувват доирасига қадам қўясизлар. Албатта, сиз «эркинлик» деб аталмиш мис узукка маҳкам ёпишиб олишингиз ҳам мумкин. Сиз ўз сўзингизда қаттиқ туриб олиб, эркин ҳудуд учун курашишингиз мумкин. Охир-оқибат, сиз ҳафта давомида қаттиқ ишладингиз ва энди гольф ўйнашга (балиқ овига боришга, ёки телевизорда яхши ўйинни томоша қилишга) ҳаққингиз бор. Сиз ўзингизни пошна билан эзишларига йўл қўймайсиз ҳамда хотинингиз сизга ҳар доим иш топиб қўйиши боис, ўртоқлари билан бирга бирор жойга боришга ҳадди сиғмайдиган эркакка айланмайсиз. Бундан ташқари, хотинингиз сизни озгина бўлсада ҳурмат қилишни ўрганмагунича, сизга эркин ҳудуд очиб бермагунича, ҳамда эркинлик бермагунича унга яқинлашишни ўйламоқчи ҳам эмассиз. Табиийки, бу нарса иш бермайди, чунки ҳеч қачон иш бермаган ва иш бериши ҳам мумкин эмас. Хотинингизга унга зарур бўлган нарсани бермай туриб, унда сизга зарур нарсани бериш хоҳишини уйғотиш имконсиздир. Бунақада сизлар Танглик доираси ичидан чиқолмай айланиб юраверасизлар. Севги кўрсатмас экансиз, хотинингиз ҳам сизга ҳурмат кўрсатмайди. Ўз навбатида ундан ҳурмат кўрмагач, сиз ҳам севги кўрсатмайсиз. Барча эркакларга хос бўлган классик қўрқув хотин билан яқинлашиш ва бирлашувда энг катта тўсиқлардан бири бўлиши мумкин. Эркаклар хотинлари ўзларини ундан рухсатсиз бир қадам ҳам босишга қўймайдиган даражада назоратга олишидан қўрқишади. Аммо агар сиз севги ва ҳурмат тамойилига таянадиган эр бўлишга қарор қилган бўлсангиз, хотинингизнинг таъсири остига тушиб қолишдан қўрқмасангиз ҳам бўлади. Ибтидо Китобининг иккинчи боб йигирма тўртинчи оятида хотинга ёпишиб олиб, бир тан бўлиш ҳақида сўз боради. Бу ерда хотинга қулдек итоаткор бўлиш ҳақида бирорта сўз йўқ. Тўғри, ҳар икковингизга ҳам вақти-вақти билан эркин ҳудуд керак бўлади, бу масаланинг ечими эса бир-бири билан мулоқот қиладиган ва бир-бирларининг эҳтиёжларини ўқиб олишга ҳаракат қиладиган икки балоғатга етган етук шахсга айланиш жараёнининг бир қисми ҳисобланади (А Иловага қаранг). Танглик доираси Қувват доирасига қарши – ҳаёт-мамот жанги Демак, етук бўлишга қарор қилинг. Мен шундай қарор қабул қилдим ва у иш бераяпти. Мен ниҳоят Танглик доирасининг ҳаракатини тўхтатиб, Қувват доирасига кириш учун Сарага у муҳтож бўлган нарсани беришим кераклигини тушуниб етдим. Мен шу ишни қилганимда эса ажойиб нарса содир бўлди. У менга, чин дилдан мен муҳтож бўлган нарсани берди. Ахлоқлилик борасидаги олтин қоидани салгина ўзгартириб шундай дейиш мумкин: «Турмуш ўртоқларингиз сизларга нима қилишларини истасангиз, сизлар ҳам уларга ўшани қилинглар» (қаранг: Луқ. 6:31). Бу ўринда бетарафлик кетмайди. Қайсидир маънода буни уруш дейиш ҳам мумкин. Бу ҳаёт-мамот жанги, Танглик ва Қувват доираси ўртасидаги жанг! Сиз ёки хотинингизга керакли йўналишда рағбат берасиз ёхуд уни тўлиқ йўлдан чиқариб юборасиз. Ҳал қилув қарорини ўзингиз қабул қилинг. Ресторанда тушлик қилиш учун борган кекса ёшдаги жуфтлик ҳақида кўҳна ҳикоя бор. Хотин ўзларидан у қадар узоқда бўлмаган кабинада ўтирган улуғ ёшдаги эр-хотинларга кўзи тушади. Ўша аёлнинг эри ёнига ўтириб, бир қўли билан уни қучиб олганди. У хотинининг қулоғига нимадир деб шивирлар, бунга жавобан хотин қизарганча кулиб қўярди. У хотинининг елкасини, сочларини майин силарди. Кекса аёл эрига ўгирилиб, ўша жуфтликни кўрсатганча шундай дейди: «Анави, хов анави жойда ўтирган жуфтликка назар ташла. Қара, у хотинига қанчалик яқин ўтириб, суҳбатлашаяпти. Қара, у хотинига қанчалар мулойим муносабатда бўляпти. Нега сен шундай қилмайсан?» Унинг эри бошини таомдан кўтариб, ўша жуфтликка қарайди. Сўнгра хотинига ўгирилиб шундай дейди: «Азизам, жон деб шундай қилган бўлардим, аммо у аёлни танимайманда». Бу салгина одоб доирасидан чиққан эски латифа. Аммо у мовий ва пушти ранглар ҳақида кўп нарсани аёнлаштириб беради. Пушти ранг яқинликни орзу қилади, мовий ранг эса иккинчи овқатга қўй биқини тортилишини ўйлаганча салатдан бошини кўтармайди. Иккаласи ҳам кўзойнак ва эшитиш аппаратларини созламагунларича, ўрталарида доимий кескинлик бўлади ва бу нарса никоҳлари яхши кечишига салбий таъсир кўрсатади. Мавжуд фарқларга ижодий ёндашилганда, ёки севги билан суғорилган ижобий ишлар қилиб, кескинликдан қочишга ҳаракат қилинганда никоҳ муваффақиятли бўлиши мумкин. Бундай ёндашув, айниқса аёллар учун, ўзини оқлайди ва кўп нарсанинг ўрнини босиб кетади. Бир аёл шундай ҳикоя қилади: «Эрим мен билан кўпроқ гаплашадиган, кўпроқ эътибор қаратадиган бўлди, натижада мен биргаликда ўтказган барча йилларимизни қўшганда ҳам ҳис этмаган яқинликни туймоқдаман». Яқинлик вақт ва севгидан бошқа ҳеч нарса талаб қилмайди Қуйида келтирилган тавсия ва услубларнинг кўпчилиги, хотиним Сара томонидан таклиф этилган бўлиб, биз Қувват доираси ҳақида ўтказадиган конференцияларда мунтазам сўзлаб берилади. У эрларга ёрдам берадиган ғоялар рўйхатини тузиб чиқишда ўзига ёқадиган нарсалардан фойдаланган. Шунингдек, у эрлари билан яқинликни ҳис этишни истайдиган жуда кўп аёллар ўртасида сўров ҳам ўтказди. Улар жуда оддий, аммо самарали ғояларни таклиф қилишди. Масалан, сизнинг, бир қарашда оддийгина тубладиган, хотинингизни қўлидан ушлаб туриш истагингиз қанчалик кучга эга эканини биласизми? Яқинда Сара билан сайр қилиб юрганимизда, у шундай деб қолди: «Эр хотинининг қўлидан тутганида хотин эри билан яқинликни, демак шу орқали ўзининг суюкли эканини ҳис этади». Мен бундай сабоқларни тезда ўзлаштириб оламан. Ёки қучоқлашнинг кучи ҳақида ўйлаб кўринг. Бир неча йил аввал менинг онам ва Саранинг онаси кутилмаганда, ўн бир ой оралиғида бирин-кетин вафот этишди. Сара уларнинг ҳар иккаласи билан ҳам жуда яқин эди, шу боис мен унинг ошхонада йиғлаб ўтирганини кўп кўрардим. Мен фақат унинг ёнига бориб, қучиб бағримга босишим мумкин эди. Мен бирор оғиз гапирмай, у йиғидан тўхтамагунича, маҳкам бағримга босиб турардим. Кейинроқ, у бу ҳақда шундай деганди: «Мени қучоқлаганингда сен билан яқинликни ҳис этгандим». Ёки жинсий алоқасиз мулойимликни тасаввур қилинг. Бу зиддиятли фикрга ўхшаб туюлиши мумкин, аммо бу ҳақиқат. Жинсий майл нонуштадан ёки куннинг исталган пайтида, исталган дақиқадан бошланади, дейишади. Хотинингизни бағрингизга босинг, қўлидан тутиб, уни севишингизни ва ҳаммадан гўзал эканини айтинг. Мулойим бўлинг, лекин тажовузкорилк билан жинсий яқинликка ундаманг. Жинсий алоқа қилишни истаган пайтингиздаги силаб-сийпалашлар ва бўсаларни, одатда аёллар қабул қилишмайди. Аёллар жинсий алоқага тайёр бўлишлари учун эркаклардан кўра кўпроқ вақт талаб этилади, шу боис уни кун давомида мулойимлик билан бунга тайёрлаб бориш зарур бўлади. Сиз уни бутун кун ёки оқшом давомида қадам бақадам бунга тайёрлаб борсангиз, ҳаммаси ўз-ўзидан содир бўлади ва ҳаммаси жинсий яқинлик билан якун топади. Фақат жинсий алоқани хоҳлаган кунларингизда эмас, балки ҳар куни мулойим бўлиш кераклигини унутманг. Мулойимлик жинсий алоқага эришиш воситаси эмас, балки кундалик мақсад бўлиши керак. Бир аёл бу ҳақда шундай дейди: У телевизорда спорт мусобақаларини томоша қилиб ўтиради, менинг эса соат тунги ўнларда уйқум кела бошлайди. Мен хотиржамликни ва тўйимиздан кейинги дастлабки вақтларда бўлгани каби мулойим эркалашларни истайман. Агар фарзандларимиз бўлмаганида биз турли сўқмоқларда адашиб юрган бошқа-бошқа одамлар бўлардик. Шу сабабли менда жинсий алоқа билан боғлиқ муаммолар юзага келди. Жинсий алоқа биз яқин бўладиган ягона вақт. Менга эса бундан бошқа яна нимадир керак. Мен атиги бир нечта мисолларни келтириб ўтдим. Қуйидаги ва эркакларга зарур бўлган олтита тамойилга бағишланган ҳар бир бобнинг охирида берилган, рўйхатларни кўздан кечиринг. Эътибор қилсангиз, бу тавсияларнинг барчаси жуда оддийлигини, сиздан вақт ва хотинингиз билан яқинликка тайёрликдан бошқа ҳеч нарса талаб қилмаслигини кўришингиз мумкин. Қуйидаги вазиятларда хотинингиз сиз билан яқинликни ҳис этади. • Унинг қўлидан ушлаганингизда; • Уни қучоқлаганингизда; • Жинсий алоқага мажбурламасдан мулойимлик кўрсатганингизда; • Бир-бирларингизга вақт ажратиш ва биргаликда кулишиш учун у билан ёлғиз қолганингизда; • Бирга сайр қилганингизда ёки югуришга чиққанингизда... ёхуд сизларни бирлаштириши мумкин бўлган бошқа бирор ишни қилганингизда; • Уни кутиб олишга чиққанингизда... у билан учрашув тайинлаганингизда... шам ёруғида остида биргаликда кечки овқат тановул қилганингизда; • Хотинингиз учун нимадир қилиш, масалан, унинг бирор бир топшириғини бажариш учун бошқа нарсадан воз кечганингизда; • У билан ўтказган вақтингизга ачинмаслигингизни билдириб қўйганингизда; • Хотинингизга ўзингиз билан ақлий жиҳатдан тенг шахс сифатида ва ўз фикрига эга бўлган инсон тариқасида муносабатда бўлганингизда... у билан турли муаммоларни муҳокама қилишни, ҳамда унинг фикрини эшитишни ёқтиришингизни билдириб қўйганингизда; • Бирор бир ноодатий нарса таклиф қилганингизда, пляжда тушлик ташкил қилганингизда... тўлин ой ёғдуси остида сайр қилганингизда... машинангизни йўл четида тўхтатиб уфқни томоша қилганингизда; • Жинсий алоқадан кейин гаплашиб ўтирсангиз, уни маҳкам қучганча ёнида ётиб, ўз туйғуларингиз ва фикрларингиз билан баҳам кўрсангиз... ҳамда ушбу вақтда ҳеч қачон телевизорни ёқиб, спорт янгиликлари ёки мусобақаларини томоша қилмасангиз. 10-БОБ. ОЧИҚЛИК – АЁЛ УНГА НИСБАТАН САМИМИЙ БЎЛИШИНГИЗНИ ИСТАЙДИ Оилавий жуфтликларга маслаҳатлар бериш жараёнида олдимга маслаҳат сўраб келган одамларда яққол тенденцияларни кузатдим. Улар хонамга киришганида эр мени кўриб турадиган бўлиб ўтиришга ҳаракат қиларди. У юқорига ёки пастга, ёхуд тескари томонга қарар, камдан кам хотинига кўз ташлар, баъзида эса унга ёмон қараб қўярди. Хотин эса ҳам эрини, ҳам мени кўриб турадиган бўлиб ўтиришга ҳаракат қиларди. У ҳар иккаламизни кузатиб, эрининг ички кечинмаларини ёки у нима ҳақда ўйлаётганини билишга интиларди. Аёллар ҳис-ҳаяжонли таъсирланишга эга эканини унутманг. Улар бўлаётган воқеа-ҳодисаларни муҳокама қилишга тайёр бўлишади. У ўзининг муаммоларини муҳокама қилиш ва уларга ечим топиш учун ташқарига чиқаришни истайди. Эри эса, бу вақтда бекинмачоқ ўйнайди. Эр хотинининг ҳис-ҳаяжонли ҳолатининг акси бўлиб, четга чиқиб тош девор ортига беркиниб ўтиришни маъқул кўради. Хотини эрини нимадир қийнаётганини сезиб туради, аммо эр буни ташқарига чиқаргиси, бу ҳақда гаплашгиси келмайди. «Ҳаммаси жойида» - дейди у. Аммо хотини эри нимадандир сиқилаётганини сезиб туради. Шу боис у иккиланиб қолади ва буни шундай изоҳлайди: «Баъзида мен нимага ишонишни ҳам билмай қоламан». Аммо хотин ҳеч қачон таслим бўлмайди. У гап нимада эканлигини аниқлаш учун яна ва яна ўша муаммога тўхталаверади. Хотин севгига муштоқ, унинг тушунчасида эса севги юракларининг бир-бирига бирлашувида акс этади. Битта лампочкани синдирсангиз, бошқалари ҳам ўчиб қолади Эр-хотинлар менинг кабинетимда ўтиришганида нима содир бўлишини тўлақонли тасаввур қилиш учун, уларга хос бўлган тенденцияларни оддий тилда, аниқ мисолларда тушунтириб бераман. Биз юқорида эркаклар ва аёллар турлича эканини, улар оламни турли рангларда, турли даражада кўришларини ва эшитишларини кўриб ўтгандик. Бу фарқни электр занжирининг иккита тури, деб тасаввур қилинг. Занжирлардан бирида уч юзта лампочка ёниб туради ва у шундай тузилганки, агар битта лампочка синдирилса, қолган ҳаммаси ўчиб қолади. Иккинчи занжирда эса уч мингта лампочка бор ва у шундай тузилганки, агар сиз икки мингта лампочкани синдириб ташласангиз ҳам, қолган мингтаси нур сочиб тураверади. Ишқий муносабатлар нуқтаи назаридан хотинни биринчи электр занжирига ўхшатиш мумкин. Оилада жиддий келишмовчилик юз берса, у буткул тушкунликка тушиб қолади. Унинг барча лампочкалари куйиб, ўзи эса ўчиб қолади. Бунинг сабаби аёлнинг яхлит шахс экани билан боғлиқ. Яъни унинг онги, танаси ва руҳияти бир-бири билан шу қадар бирлашиб кетганки, дилгирлик ва дилозорликлар унинг бутун тизимига таъсир кўрсатади. Агар эри хотинига севги йўқлигини исботловчи биттагина танбеҳ берса, хотин то барқарорлик тикланмагунича дили оғриб юради. Аёллардан бири айтганидек: «агар мен эрим билан битта соҳада жангга киришсам, барча бошқа йўналишларда ҳам уруш очаман». Баъзида аёл эри ўзини ёлғиз сезишига мажбур қилгани учун унга қарши уруш очади. Қуйида мен кўплаб аёллардан оладиган мактублардан бирини келтириб ўтаман: Эрим аксарият ҳолларда уйга келиб, ярим кечагача телевизор кўради, тўшакка ётгач эса, жинсий яқинликни хоҳлайди. Бунақа пайтда у мени умуман яхши кўрмайди, шунчаки мендан фойдаланаяпти холос, деган хаёлга бораман. Кеча ҳам худди шундай – ўзимни ёлғиз ҳис этдим, ўзимни шундай ҳис қилишим менга умуман ёқмайди... Худди, телевизор унинг учун мендан кўра муҳимроқ деган тасаввур уйғонади. Бунақа эмаслигини биламан, аммо туйғуларим шундай дейди. Менинг хафа бўлганимни кўриб, эримнинг ҳам кайфияти бузилади. Бунақа пайтда у кун давомида мен билан гаплашмай қўяди. Ҳар бир эр бу аёлнинг сўзларини эшитиб қўйсин. Аёлни муаммолар қийнаётганида, унинг дили оғриганида, у ўзини ёлғиз ҳис этганида ва бунга сизнинг бепарволигингиз қўшилганида, унда жинсий яқинликка умуман майл бўлмаслиги тайин. Унинг руҳияти чўкканида танаси сизнинг даъватингизга жавоб бермайди. Аёлнинг тушкун кайфиятини тушуниш қийин эмас. Унинг юзи ҳаммасини ва яққол акс эттириб туради. Агар аёлнинг юзида ҳаммаси акс этиб турса, эркакнинг юзи покер ўйинчисиники билан бир хил бўлади. Аёллар ўзлари тушкун кайфиятда ва ёмон ҳис қилаётган бўлсаларда, эрлари худди муносабатларида ҳеч қандай муаммо йўқдек ўзларини тутишларидан шикоят қилишади. Эр эрталаб ишга кетади, ишдан қайтгач эса, хотини анча олдин юз берган воқеага ойдинлик киритиб олиш истагида экани маълум бўлади. Бунақа пайтда эр гап нима ҳақдалигини эслаб олиши керак бўлади, чунки у ҳамма нарсани аллақачон эсидан эсидан чиқариб юборган бўлади. Аёл эса бутун кунини эрталаб нонушта пайтида рўй берган келишмовчилик ҳақида ўйлаб ўтказган бўлади. У ўша вазиятни ўн марталаб эсга олади ва кўз олдидан ўтказади. Хотинининг истагига жавобан эр: «Э, у гапми?... Кел, шуни унутамиз, хўпми?» - дейди. Хотин эри қандай қилиб бундай дейиши мумкинлигини тушунмайди. Нега эри у каби ташвишланмаяпти? Бу саволнинг жавоби оддий. Икки хил электр занжири эсингиздами? Эр – сиз икки мингта лампочкани синдирсангиз ҳам қолган мингтаси ёниб тураверадиган занжир. Эркак муаммоларга айнан мана шундай муносабатда бўлади. У ўз таъсирланишини яхшироқ назорат қила олади. Унинг қон босими шифтга етгудек бўлиб ошиб кетиши мумкин, аммо буни сездирмасликка ҳаракат қилади. У кучли оғриқни ҳис этиши мумкин, аммо оғриқни ичига ютиб, ўзига ўзи: «Агар хотиним шундай ҳис этаётган бўлса, бу ҳақда гаплашишдан нима фойда?» - дейди. Аёллар эркакларни сирли оролга қиёслашади Ҳозир мен айтиб берган нарса, эркаклар учун жуда қимматли маълумот ҳисобланади. Аёл яхлит, бир бутун мавжудот эканини ва унинг тезда таъсирланиш билан боғлиқлигини тушуниш сизга у сизни очиқчасига гаплашиб олишга чақирганида нима қилишингизни англаб етишингизга ёрдам беради. Оилавий жуфтлик хонамда ўтирганида хотин эри нима ҳақида ўйлаётганини билишга уринади. У эри нима учун бир вақтлар танишган ва учрашиб юрган пайтларидагидек очиқ бўла олмаслигини тушунмайди. Учрашиб юрганларининг дастлабки ойларида ҳар иккаласи бир-бирлари учун тўла очиқ бўлишган. Улар орзу-истакларини, қўрқув ва омадсизликларини бир-бирлари билан бўлишганлар. Улар чин дилдан суҳбат қурганлар ва бир-бирларининг олдиларидаги очиқликларини худдики бутун таналари билан ҳис этишади ва бу гўёки Қўшиқларнинг қўшиғидаги икки севишган қалб соҳибларидаги каби бўлади: «Очгин эшигингни, жоним, севгилим, кабутарим, комилим» (5:2). Очиқ эшик тимсоли икки инсоннинг яқинлашуви ва икки қалбнинг очиқ мулоқотининг рамзидир. Улар бир-бири билан ишқий, ҳиссий ва маънавий-руҳий ришталар билан боғланган бўлади. Аммо турмуш қургандан кейин эркакларнинг бу оддий очиқлиги қаёққа йўқолади? Учрашув ва кўнгил олишлар даврида эркак орзусидаги аёлни тушунишга ҳаракат қилади. Унинг учун бу мисли бир саргузашт бўлади. Аммо у ўзи излаган, орзу қилган аёл шу эканига ишонч ҳосил қилгач, кўнгли хотиржам бўлади. Энди у аёл билан очиқчасига диллашишига зарурат қолмайди. У энди шунчаки бирга бўлсак, елкама елка турсак бўлди, гап-сўзларга на ҳожат, деб ҳисоблайди (бу ҳақда йигирманчи бобда бафуржа гаплашамиз). Эр учрашувлар давридаги ўзининг очиқлиги хотини учун яққол ва очиқ севги иқрори бўлганини, ҳамда у ушбу очиқ ва самимий мулоқотлар жараёнида ўзгача куч олганини тушунмайди. Энди эса, улар оила қуришганидан кейин, эр хотинининг ўзини очиқ ҳолда кўриш эҳтиёжини тушунмайди, ҳамда хотини билан шунчаки суҳбатлар ва мулоқотларда маъни кўрмайди. Аёлларга кўпинча эркаклар сирли орол бўлиб туюлишади. Улар қирғоқда қулай жой топиб, ўша ерга лангар ташлаш учун эрларининг атрофида тинмай айланишади, аммо орол қалин туман билан қоплангани учун буни амалга ошира олишмайди. Улар бандаргоҳ тополмай овора бўлишади. Орол уларни ўзига яқин келтиришни истамаётгандек тасаввур уйғотади. Бу ҳақда бир аёл менга шундай мактуб ёзганди: “Умуман эримнинг ҳамдардлиги сезилмайди. Унинг ёнида туриш ростдан ҳам жуда қийин. У ҲЕЧ ҚАЧОН гаплашмайди. Унинг муз қалбини нима эрита олиши мумкинлигига ақлим етмаяпти, буни билишни жуда ҳам истардим. Худдики, мен тим қоронғу хонада чалишиб, уриниб-суриниб юрибману, чироқни ёққач эса жойида йўқдек”. Албатта, бу ерда ҳам истиснолар бўлиши мумкин. Мен хотинлар камгап ва босиқ, эрлар эса аксинча юрагини очиб-сочишга тайёр бўлган оилавий жуфтликлар билан ҳам ишлаганман. Аммо узоқ йиллик тажрибамда бундай оилалар жуда кам сонли бўлган. Умуман олганда, эрлар ва хотинлар мен юқорида сўз юритган тоифаларга мос келишади (Г Иловага қаранг). Сара ҳар кунги воқеалардан хабардор бўлишни истайди Аксарият аёллар хотиним Сарага ўхшашади. Ўзаро муносабатларимиз яхши бўлиши учун у оилавий муаммоларимизни ҳар куни аниқлаштириб боришни афзал кўради. Унинг фикрича, шундай қилсак, муаммолар чуқурлашиб кетмас экан. Оилавий ҳаётимизнинг дастлабки йилларида мен ростдан ҳам у кескин вазиятларнинг олдини олиш учун доимий равишда муносабатларни ойдинлаштириб олиш, деганда нимани назарда тутишини тушунмас эдим. Қолаверса, мен кўпинча эҳтимоли бўлган муаммоларни муҳокама қилиш улар аслида қандай пайдо бўлганини англатади, деб ўйлардим. Шу ўтган йиллар давомида мен Саранинг мақсадини нотўғри тушунган эканман. У ўз сўзлари билан унга бўлган севгимни изҳор қила олмаётганим учун мени танқид қилаяпти, деб ўйлардим, шу боис унинг сўзларидаги ҳурматсизликни ҳис этмаслик учун ўз қобиғимга ўралиб олардим. Унинг саволларига сукут билан жавоб қайтарганимда, у муаммо нимада эканлигини билиш учун менга янада яқинроқ бўлишга интиларди. Ниҳоят, мен гап нимада эканлигини тушуниб етдим, аммо менинг кўзим очилгунича, Танглик доираси жуда тез айлана бошлаган эди. Ҳозир эса Қувват доирасидан чиқиб кетмаслик учун, Сара саволлар бера бошлаганида ва ўзига бирор бир маълумотни етказишимни талаб қилганида, унинг хабарини тўғри ўқиш учун бор кучим билан ҳаракат қиламан. Менда ҳозир ҳам вақти-вақти билан хотиним ҳамма нарсага бурнини тиқаверади, нималарнидир билгиси келаверади, мени танқид қилгани-қилган, ҳатто менга хўжайинчилик қилмоқчи, деган эркакларга хос бўлган шубҳалар пайдо бўлиб туради. Гоҳида менга бир эркак ўз мактубида ёзган қуйидаги гапларни хотинимга айтиш истаги ҳам уйғонади: «Хотиним доим ҳамма жойга буринини тиқиб, искаланиб юради. Хотинимда худди ҳалокатга учраган автомашиналарнинг ичидан одамларни тортиб олишга мўлжалланган қисқичга ўхшаш қисқичлар бор ва у ўшалар ёрдамида қалбимга кириб боришга уринади, деган хаёлга бораман гоҳида. Аммо менга эркин макон керак. Менга эркинлик керак». Бу эркак нимани ҳис этаётганини тушунаман, аммо мен онгли равишда бундай ўйлашдан бош тортаман. Чунки Сара мени назорат қилишни хаёлига ҳам келтирмаётганини, чунки у яхши инсонлигини биламан. У шунчаки мен билан бирга бўлишни, менинг очиқ ва самимийлигимни ҳис этишни, бир-биримизга чин маънода яқин бўлишимизни исташини биламан. Ундаги аёлларга хос назокатнинг мазмуни маълум маънода шундан иборат ва шунинг учун ҳам мен уни севиб қолганман. Эр сифатида сиз ҳаётингизда худди сизни сўроқ қилишаётгандек, хотинингиз доим ниималарнидир билгиси келиб искаланиб юргандек, ҳамда жуда кўп кераксиз савол берадигандек ҳиссиёт албатта пайдо бўлишини билишингиз керак. Бундан қочиб қутулиб бўлмайди ва бунга кўникиш керак. Шунчаки, хотинингиз нимага шундай қилаётганини ўйлаб кўринг. У ҳамма ишлардан хабардор бўлишни истайди. У сизни севгани боис сизга яқинлашади – унинг ҳаётидаги энг муҳим инсонсиз! Алам, андух бўлмаслиги учун ҳаракат қилинг Афсуски, айрим эркаклар хотинлари билан мулоқот борасидаги муаммоларни ҳал этишни исташмайди ёки эслашолмайди, чунки улар бу масалани ҳал қилишга уринишлари жараёнида тутуруқсиз бўлиб кўринишдан ёхуд беҳурмат сўзлар эшитишдан қўрқишади. «Биргаликдаги ҳаётимиз давомида мен муносабатларимизни яхшилашга уриндим, аммо эрим бу каби муҳокамаларни уни бурчакка қисиш, устидан ҳукмронлик қилиш учун бошлаяпман, деган хаёл билан нуқул ўзини олиб қочарди». Хотини билан бирга Қувват доирасига маҳкам ўрнашиб олишга ҳаракат қилаётган бир эркак ўз мактубида бир вақтлар хотинининг олдида ўзини намоён этиш, унга очилиш ўзи учун асосий муаммо бўлганини тан олиб ёзганди. Мана, у нима дейди: “Мен хотинимнинг олдида очиқ бўлмаганман. Ўзимнинг кўплаб фикрларимни, туйғуларимни, эҳтиёжларимни ичимда сақлаганман, чунки уларни очиқласам, хотиним мени тушунмайди, деб қўрққанман... Оқибатда хотиним мендан узоқлашди... Менимча, шу орқали мен муносабатларимиз учун жавобгарлигимдан қочгандим. Кўп йиллар двомида мен самимийлик ва очиқлик мулоқот борасида Худонинг инояти эканини яхши тушунганман, аммо яқин-яқингача ўзимнинг амалий фаолиятимда бу ҳақиқатларга амал қилмаганман”. Ўтган йиллар давомида мен ташқи барқарорлиги остида андуҳ яширинган кўплаб эркаклар билан учрашдим. Бундай эркак хотини билан очиқчасига, ҳеч нарсани яширмай гаплаша олмайди. Бунинг ўрнига уни гумонлар эзади, ҳамда хотини унинг жаҳлини чиқариш учун қўлидан келган ҳамма ишни қилаётгандек бўлиб туюлаверади. Хотини эри ич-ичидан ўзига жаҳл қилаётганини сезиб туради, ёки тахмин қилади. Эҳтимол, Павлус Янги Аҳдда эрлар хотинларига қандай муносабатда бўлишлари кераклиги борасида қуйидаги ягона амрни қолдирганида айнан амна шундай эркакларни назарда тутган бўлса керак: «Эй эрлар, хотинингизни севинглар, уларга қўпол муомалада бўлманглар» (Кол. 3:19). Бу концепция юнон тилида баён этилган ва оғизда аччиқ таъм қолдиради. Бундай аччиқлик сизнинг асабийлашганингизни, умидсизликка тушганингизни, норози бўлганингизни ва жаҳлингиз чиққанини билдиради. Биз хафа бўлган одам ҳақида гапирганимизда, одатда, унинг норозилиги ичида мавжудлигини ва қандайдир ўтган даврдаги воқеа-ҳодисалар билан боғлиқлигини назарда тутамиз. Хафа бўлган эр қўпол, беадаб бўлиши, хотинини ўзидан четга итариши мумкин. Хотини билан очиқ муносабатда бўлиш ўрнига, у қалбини хотини учун ёпиб, бу орқали унда ўзи учун бирор бир ёқимли нарса кўрмаётганини билдириб қўяди. Ичида алами бор эркак хотини билан очиқ муносабатда бўлиш имкониятини кўрмайди. Гарчи, хотинингиз билан бир-бирларингизга Танглик доирасидан чиқиб, бир-бирларингизни янги қувват билан қувватлантиришга ваъдалашган бўлсаларингизда, балки бу каби алам сизнинг юрагингиздан ҳам жой олгандир. Алам билан боғлиқ муаммонинг ечими Муқаддас Руҳнинг майин истагига қулоқ солиш қобилиятига боғлиқ (қаранг: Юҳ. 14:17, 26; Рим. 8:9). Бир аёлнинг мактубида баён этилганидек, шунда мўъжизалар рўй бера бошлайди. У эри билан бизнинг конференцияларимиздан бирида иштирок этибди. Шундан кейин ҳам у ўзини ожиз ва руҳий жиҳатдан яралангандек ҳис этаверибди. Эртаси куниёқ эри уни машинани яхши бошқара олмагани учун қаттиқ уришиб берган. Хотинининг дили оғриганини сезиб, у кейинроқ ҳаммаси жойидами, деб сўраган. У кўнгилдаги бор гапни тўкиб солган ва машина бошқариши ҳар доим эрига ёқмаганини айтган. Эри у ноҳақлигини, ўзининг ҳислари билан вазиятни кескинлаштираётганини айтиб, у билан баҳслаша бошлаган. Мактубининг давомида у шундай ёзади: “Аммо орадан тахминан беш дақиқалар вақт ўтиб, у яна ёнимга келди ва у аслида ёрдам бериш мақсадида айтган гаплари ва хатти-ҳаракати амалда озор берган бўлса, бундай қилишни дарҳол тўхтатишини айтиб кечирим сўради. Биз бир-бирмизни қучоқладик ва ҳаммаси ўтиб кетди. Бу жуда ажойиб! Арзимаган қадам, аммо натижаси жуда гўзал!” Бу эркак эътиборини ўзининг ичидаги инсонга қаратишга қарор қилган. У ўзининг салбий қараши ва танқидини асослашга уриниш ўрнига, ҳаммасини қалбидан ўтказиб ўйлаб кўрган. У майин ва осуда ички овозига қулоқ солган. У хотинига очиқ муносабатда бўлганида, хотини унинг севгисини ҳис этган! Эрлар ўз муҳаббатларининг кучини ва хотинлари унга қанчалик муҳтожлигини билишса эди! Қуйида эрларининг очиқ ва озгина мулойим муносабатда бўлишларини истайдиган турли аёлларнинг мактубларидан парчалар келтирилган: “Мен эримнинг дилгирлик ва ғазаб туйғулари таъсирида эмас, балки очиқ ва тўғрисини, чин юракдан гапиришини хоҳлайман, чунки биринчи вариант иш бермайди”. “Ўз қобиғига ўралиб олиш ва хавфсираш ўрнига, эрим мен илгари орзу қилган нарсани қила бошлади (яъни у менга қалбини очадиган бўлди)”. “Биз билан ажойиб ишлар содир бўлмоқда. У менга қалбини оча бошлади. Энди бизнинг суҳбатларимиз монологдан эмас, ҳақиқий диалоглардан иборат бўлмоқда”. Бундай ўта сезгир инсон билан қандай яшаш мумкин? Ҳозир кўплаб эркаклар шундай дейишлари мумкин: «Э, йўқ, мен бундай ўта сезгир аёлга уйланаман, деб ўйламагандим!» Дарҳақиқат, сиз буни билмагансиз. Аммо сиз хотинингизнинг сезгирлиги ва бу сифатининг кўп қирралари учун миннатдор бўлишингиз керак. Айнан ана шу сезгирлиги унга фарзандларингиз касал бўлганида кечаси билан уларнинг ёнида қолиш имкониятини беради. Айнан ана шу меҳрибонлиги сабаб у сизнинг ҳароратингиз ошиб, яна битта хапдори беришини сўраб оҳ-воҳ қилиб ётганингизда ёнингизда бўлади. Тўғриси, унинг ана шу сезгиси унга баъзида сиз ундан ўзингизни олиб қочаётганингизни, жаҳлингиз чиққанини айтиб туради. Балки, сиз унга шундай дейишни истарсиз: «Бу қадар ўта сезгир бўлиш шарт эмас!» Аммо сиз унинг бу ожизлигини бошқа афзалликлари билан бирга қабул қилганингиз маъқул. Ҳар бир эр хотинининг сезгирлиги ва эҳтиёжлари борасида қарор қабул қилиши керак. У хотинига қалбини очишни истамай, ундан ўзини олиб қочиши, ёки аксинча, унга яқинлашиб, ўзаро муносабатларини янги, қалин даражага олиб чиқиши мумкин. Хотини билан яқинлик ўрнатишнинг энг оддий ва самарали усули куни қандай ўтгани ҳақидаги тафсилотларни гапириб бериш бўлиши мумкин. Агар ҳозир, айни дамда гаплашгингиз келмаётган бўлса, тахминан шундай дейишингиз мумкин: «Ишхонамда бир нималар содир бўлди, фақат бу ҳақда ҳозир эмас, сал кейинроқ гаплашамиз. Ҳозирги кайфиятим сен билан боғлиқ эмас». Хотинингиз айнан мана шу охирги сўзларингизни кутади. У ҳозирги кайфиятингиз асло ўзи билан боғлиқ эмаслигига ишонч ҳосил қилиши керак. Аммо сиз у билан суҳбатлаша бошлаганингизда, кескин оҳангда гапирмасликка ҳаракат қилинг. Эркаклар одатда ўз фикрларини анчайин кескин баён этишади. Сўзларингиз қўпол жаранглаши мумкин, сиз эса буни ҳатто сезмайсиз ҳам. Эҳтимол, сиз буни атайлаб қилмассиз, аммо хотинингиз кўз олдингизда руҳан чўка бошлайди. Сиз шунчаки далилларни санаб ўтасиз ва ўз фикрингизни қатъий ифода этасиз – оқибатда, унинг шлангини босиб, кислороддан маҳрум қиласиз. Бир неча йил олдин ўсмир ўғилларимиздан бири онаси Сара билан гаплашиб турганди, шунда хотиним унинг гапириш оҳангини қўпол деб ҳисоблаганди. Хотиним қатъий оҳангда шундай деганди ўшанда: - Дэвид, илтимос, мен билан бунақа оҳангда гаплашма. Саранинг айтишича, шунда ўғлимиз унга худди ҳозиргина бошқа сайёрадан учиб келган ўзга сайёраликка қарагандек қараган. У онасига шундай жавоб қайтарган: - Мен нима дедим? Мен дўстларим билан шунақа оҳангда гаплашаман. - Биласанми, нима? – эътироз билдирди Сара. – Мен дўстларингдан бири эмасман. Мен сенинг онангман, бунинг устига аёлман. Шу куни Дэвид «Нега қўпол гаплашиш мумкин эмас?» - деган мавзуда жуда яхши сабоқ олди, десам адашмаган бўламан. (бу мавзуга оид маълумотларни А, Б ва В Иловалардан топасиз) Яна бир гап. Балки сийқаси чиққан пластинкага ўхшаб туюларман, аммо яна бир бор – агар сиз хотинингизга илиқ туйғуларни ҳис этсангиз ва у билан очиқ муносабатда бўлсангиз, у жон-жон деб сиз билан яқинлашади ҳамда жинсий алоқа учун сиз учун очиқ бўлади, десам ишонверинг. Аммо, бошқа томондан, фақат жинсий алоқа учунгина очиқ бўлишга интилиш ҳам тўғри эмас. Аёллар бундай истак-ҳаракатларни дарров сезишади ва агар мақсадингиз шу эканини ҳис этишса, жинсий алоқа учун йўлларни ёпиб қўйишлари мумкин. Аммо агар сиз хотинингизнинг ҳиссий эҳтиёжларига самимий жавоб қайтарсангиз, у сизнинг жинсий эҳтиёжларингизга «лаббай» деб жавоб беради. Худо никоҳни симбиотик тушунча, яъни биргаликда яшайдиган иккита жинс сифатида яратган. Қуйидаги рўйхатдан ушбу мавзуга оид яна бир қанча фикрларни топишингиз мумкин. Аммо, энг асосийси – хотинингизнинг қалбига қулоқ солинг, юрагига ишонинг. Унга очиқ муносабатда бўлинг, шунда Танглик доирасидан сакраб, Қувват доирасига ўтасиз ва ҳаммаси яхши бўлади. Қуйидаги ҳолатларда хотинингиз сизнинг унга очиқ муносабатда бўлмоқчилигингизни ҳис этади... • У билан ўз туйғуларингизни ўртоқлашсангиз, ўтган кунингиз ҳақида ва мавжуд муаммолар тўғрисида гапириб берсангиз; • Ундан ўзини қандай ҳис этаётганини сўраб, кўнглидагиларни сиз билан ўртоқлашишни илтимос қилиб, «кел, гаплашиб оламиз» десангиз; • Юз ифодангиз мулоқотга тайёр эканингизни билдириб турса, буни ўз хотиржамлигингиз, майин қарашларингиз, тана ҳаракатларингиз билан намоён этсангиз; • Уни бирга сайр қилиб, танишган даврларингизни эслаб суҳбат қуришга, ёки фарзандлар ҳамда улар билан мулоқот ва муносабатда хотинингиз дуч келаётган муаммолар тўғрисида гаплашиб олишга таклиф этсангиз; • У билан бирга ибодат қилсангиз; • Телевизор кўриш, газета ўқиш ёки компьютерда ишлаш пайтида ора-сирада унга гап ташлаб қўймасдан, хотинингизга алоҳида эътибор қаратганингизда; • У билан молиявий масалаларни, иш жойингизни ўзгартириш эҳтимолини ёки келажак ҳақидаги ўйларингизни ўртоқлашганингизда. 11-БОБ. ТУШУНИШ – УНИ ТУЗАТИШГА УРИНМАНГ, ШУНЧАКИ ТИНГЛАНГ Иккинчи ва учинчи бобларда биз Бутруснинг биринчи Мактуби учинчи боб, еттинчи оятини эслаб ўтгандик, аммо энди биз ушбу оятни «хотинимизга нисбатан эмпатияни (раҳм-шафқатли муносабат) шакллантириш»га ёрдам берадиган линзалар орқали кўриб чиқишимиз зарур бўлади. Бутрус эрларга «хотинлари билан эҳтиёткорона муносабатда бўлиш»ни маслаҳат берган. Бу оят менга жуда ёқади, чунки Бутрус мен Сарани тушунишим кераклигини айтмайди. Ҳар қандай бошқа эркак сингари мен ҳам аёлларни, жумладан бутун вужудим билан севадиган аёлни ҳам, охиригача тўлиқ тушуна олмаслигимни яхши биламан. Мен учун бу оятнинг мазмун-моҳияти Сара билан ақлни ишлатиб, эҳтиёт бўлиб яшаш истагим бўлиши, қолаверса, унинг қалбига қулоқ солишим ва ишонишимни билишидан иборатдир. Бутруснинг биринчи Мактубининг учинчи боб еттинчи оятида, жумла тўлиқ олинганда, эрларга «хотинларингиз заиф жинсдан эканлигини ҳисобга олиб, улар билан оқилона муносабатда бўлинглар» дейилгани боис, айримлар учун зиддиятли фикр бўлиб туюлиши мумкинлигини тушунаман. Феминистлар ушбу чақириққа эътироз билдиришади ва «эркаклар кучли жинс эмас, аёллар улар билан барча соҳада тенг» дейишади. Аммо биз бу ўринда Бутрус сифат ҳақида гапирмаганини, балки солиштирганини тушунишимиз керак. У аёлларни ожиза, демаяпти. У никоҳ муносабатлари доирасида ўзининг яхши ҳимояланмаганлиги боис аёлни «заиф жинс»га қиёслайди. Хотинингиз камида икки жиҳатдан сизнинг олдингизда яхши ҳимояланмагандир: (1) унинг гаплари оқилона эканига шубҳангиз бўлганида, уни тушунмаслигингизни айтганингизда, ҳамда (2) агар сиз уни ўзингизга тенг бўлмаган шахс деб билиб, беҳурмат қилганингизда, ваҳоланки, сиз каби у ҳам «абадий ҳаёт иноятидан баҳраманд» бўлган. (қаранг: 1 Бут. 3:7). Феминистлар ушбу оятни асос қилиб олиб, Муқаддас Китоб аёлларни ожиза деб камситади, дея исботлашга уринишади. Аммо Бутрус аёл фақат эрининг олдида яхши ҳимояланмаганлигини, эри сифатида сиз уни тушунишга ҳаракат қилмасангиз, у ўзини янада ожизроқ ҳис этишини таъкидлайди (у барча аёллар эркакларга нисбатан ожизроқ, кучсизроқ демаган). Эри шундай тушунчага эга бўлган бир хотин қуйидагиларни ёзади: «Ҳатто мен эримнинг хўжайинлик қилишига қарши бош кўтарганимда ҳам, у мени тушунган ва боримча қабул қилган, ҳеч қачон мендан жаҳли чиқмаган». Чинни идишга эҳтиёткорона муносабатда бўлинг «Заиф жинс» ҳақида ўқиганингда, кўз олдингга иккита идиш келади. Бири чиннидан, иккинчиси мисдан ясалган. Эр – мис, хотин эса – чинни. Ҳеч ким бундан аёлнинг қадри пасайиб кетади демоқчи эмас, аксинча аксарият ҳолларда чинни буюмлар мис буюмлардан кўра қимматроқ бўлади. Турли идишлар ҳар хил вазиятларда турлича вазифаларни бажаради. Аммо чинни идиш бўлган хотинингиз нафис, нозик ҳилқат. Агар у билан эҳтиёткорона муносабатда бўлмасангиз, у дарз кетиши, ҳатто чил-чил синиши ҳам мумкин. Ҳиссиётлар жунбушга келганида эр: «Аёлларни, айниқса сени тушунишнинг иложи йўқ» - дейиши мумкин. Шундан сўнг эр ўзига хотинининг найрангларига учмасликка ваъда бериб, то хотини ҳурмат қила бошламагунича, тош девор ортига беркиниб ўтириши мумкин. Агар сиз бу каби вазиятга тушган ва шу каби сўзларни айтган бўлсангиз, эгилиб, оёқларингизда тешикларни кўришингиз мумкин. Сиз оёқларингизни ўқ отиб тешиб қўйибсиз, энг асосийси, биринчи марта эмас. Худо хотинингизни у ўз вазифаларини бунақа вазиятда бажариши учун яратмаган. Худо эркакларни хотинлари ўзи томонидан «Эҳтиёткорона муносабатда бўлинг» деган ёрлиқ ёпиштирилган чинни идиш эканини тушунишга даъват этади. Бир эркак ниҳоят хотини ўзига душман эмас, балки иттифоқчи, дўст эканини англаб етибди. У хотинида Бутрус ёзганидек, нафис ҳамда ҳурматга муносиб аёлни кўра олган. Хотинини борича қабул қилиб ва уни юксак даражада қадрлаб, ўзларининг ўзаро муносабатларини буткул ўзгартириб юборган. Бу ҳақда эркак шундай дейди: «Бир-биримизни тушунишда янги босқичга чиқдик. Илгарилари мен ҳар доим қуйидаги сўзларни айтиб, ибодат қилардим: «Худойим, илтимос, никоҳимизни дарддан фориғ этгин, оғриқ жуда ҳам кучли. Негаям бизни бирлаштирдинг?» Ҳозир эса мен Худодан шундай хотинга етказгани учун жуда-жуда МИННАТДОРМАН! Гарчи, илгари мен буни ҳеч қилмаган бўлсамда, хотиним – ҳамма нарсада менинг ёрдамчим ва дўстим. Елкамдан жуда катта тоғ ағдарилгандек гўё... ўзим ҳам жуда кескин ўзгардим». Бу тамойиллар биргаликда иш беради Эҳтимол сиз эркакларнинг ҳаётида амал қиладиган тамойиллар ўртасидаги алоқани сезган бўлсангиз керак. Яқинлик ва очиқлик ўзаро жуда ўхшаш, шу боис бир сифат кўпинча иккинчиси билан алмашиб келади. Тушуниш ҳам очиқлик ва яқинликни тўлдиришга хизмат қилади. Сиз хотинингиз билан яқин бўлиб, у билан очиқ муносабатда бўлганингизда, у сиз ўзини тушунаётганингизни, ёки ҳеч бўлмаганда, тушунишга уринаётганингизни ҳис қилади. Ёдингизда бўлсин, эр бамисоли Исо Масиҳ бўлса, хотин Жамоатдир. Худди Жамоат ўз юкини Исонинг елкасига ташлашга ҳаракат қилганидек, хотин ҳам ўз оғирлигини эрининг зиммасига ташлашга уринади. Ҳатто хотинингиз бу ҳақиқатни сўзда ифодалаб беролмаса ҳам, у сизда ўзининг елкасидан турмушнинг оғир юкларини олиб, ўз елкасига ташлайдиган инсонни кўради. У ўзини тушунишингизни истаб сиз томон юриш қилса, буни ўзингиз учун хушомад сифатида қабул қилинг. Севгининг катта қисми айнан хотинингиздан тўқилган. Аммо сиз ундан ўзингизни олиб қочсангиз, ёки унинг гапларини эшитишни истамасангиз, хотинингиз руҳан чўкиб қолади ва елкасида юк туфайли тиззалари букилиб кетади. Хотинингизни тушуниш учун, шунчаки уни эшитинг Қандай қилиб тушунадиган эр бўлиш мумкин? Сиз эга бўлган энг кучли қурол қулоқларингиздир. Шунчаки хотинингизни тингланг, шунда, у сиз ўзини тушунаётганингизни ҳис қилса, ажабмас. Аммо эркакларнинг эшитиш аппарати мовий рангли бўлгани учун у асосий тўсиққа дуч келади. Тинглаш – эркакнинг энг кучли сифатларидан бири эмас. У кўпроқ таҳлил қилишга, жавобларга ва вазиятни «тузатиш»га мойил бўлади. Тайёр бўлмаган эр хотини ўзининг олдига муаммолари билан келганида унинг хабарини ўқий олмайди. Мен Сара билан Уитондаги коллежда илк маротаба учрашган вазият бунга ёрқин мисол бўла олади. У испан тилини ўрганаётган эди, тўғриси бу иш Сара учун осон кечмаётганди. Бир куни биз кутубхонада ўтирганимизда у менга испан тилини ўрганишда қийналаётгани ҳақида гапириб қолди. У вазиятни батафсил тушунтиргунича жимгина эшитиб ўтирдим, сўнгра унга шундай дедим: «Бўпти, яхши, мен бунинг устида ишлаб кўраман. Асосийси, иш режасини тузиб олиш. Биз сенинг дарсларингни кичик бўлакларга бўлиб чиқамиз ва сен ҳар куни бу манбани бўлакларга бўлинган ҳолда ўрганиб борасан». Ўша ернинг ўзида, кутубхонада мен Сара учун иш режаси тузишга киришдим. Орадан бир неча дақиқа ўтиб режа тайёр бўлди, аммо ёнимда Сара йўқ эди. Мен атрофга аланглаб, у дугоналари билан ниманидир гаплашиб, хурсанд ҳолда кулиб ўтирганини кўрдим. Гап нимадалигини тушунмай, ўзимча ўйлаб қўйдим: «Балки ўзим билмаган ҳолда қандайдир йўл билан бу муаммони ҳал этиб қўйгандирман?» У менга қараганида, имлаб чақирдим. У дарров ёнимга келиб ўтирди, юзи хурсандчиликдан лов-лов ёниб турарди. - Испан тили билан боғлиқ муаммонгни ҳал қила олдимми? – сўрадим мен. - Унчалик эмас. - Унда нимадан бунчалик хурсандсан? - Шунчаки кимдир мени тинглашини хоҳлаган эдим, - деди Сара кулиб. – Энди анча енгил тортдим. Ўзим билмаган ҳолда мен Сарага керак бўлган нарсани бергандим, ўша пайтда у ўзини диққат билан тинглайдиган қулоққа эҳтиёж сезганди. Табиийки, мен шу жойда тўхтаб қолмадим, вазиятни «тузатиш»ни истаб қолдим. Аммо ҳали мен ишга киришмасимданоқ, у ўзини анча енгил ҳис эта бошлаганди. Балки сиз «ўша пайтда сенинг омадинг келиб қолган» - дерсиз. Аммо, кейинчалик, биз учрашиб юрган пайтларимизда, оила қурганимиздан кейин шундай вазиятлар бўлганки, мен эшитишдан кўра вазиятни тузатишга ҳаракат қилганим учун айбдор бўлиб қолганман. Менинг муаммойим айнан мана шунда эди, менга бу ҳақда юзимга очиқчасига айтишарди. Ўша куни кутубхонада Сара менга испан тили билан боғлиқ муаммосини айтиб бераётгандаги динамика жуда кучли эди. Ҳамма гап шундаки, аслида менинг вазиятни тузатишимга умуман ҳожат йўқ эди. Сарага шунчаки уни эшитадиган одам керак эди, холос (Сарада менда умуман бўлмаган эҳтиёжлар борлигини аниқладим ва бу нормал ҳолат. Сара ҳам менда ўзида йўқ эҳтиёжлар борлигини ва бу одатий ҳолат эканини билиб олди). Агар сиз эр сифатида ҳар сафар хотинингизнинг муаммоларини ҳал этишингиз шарт эмаслигини англаб етсангиз, унга нисбатан эмпатия ёки хайрихоҳ муносабатни намоён этиш ва тушуниш сари улкан қадам ташлаган бўласиз. Фақат шугина эмас, балки кўп вақтингизни тежаб, асабларингизни асраб қоласиз, ҳамда Танглик доирасининг ҳаракатини тўхтатасиз. Сенга муаммонинг ечими керакми ёки менинг эътиборимми? Ўтган йиллар давомида менда тинглай олиш қобилияти борасида ютуқлар ҳам, муваффақиятсизликлар ҳам бўлган, аммо мен, Сара ўз муаммолари билан ёнимга келганида унга иккита савол беришни ўрганиб олганман. Биринчи савол: «Мен ножўя иш қилиб қўймадимми?» Одатда, бу саволнинг жавоби қуйидагича бўлади: «Йўқ, йўқ, ҳаммаси жойида». Иккинчи савол одатда биринчисидан муҳимроқ бўлади: «Сен учун муаммони ҳал қилишим муҳимроқми ёки сени тинглашимми?» Бу саволга жавобан одатда Сара кўпинча қуйидагича жавоб беради: «Мени тинглашинг муҳимроқ». Бунақа пайтда мен шунчаки уни тинглайман. Сара ўзининг катта ёки кичкина муаммоси ҳақидаги кечинмаларини тўкиб солгач, анча енгил тортади. У ўзини тушунилган ва суюкли ҳис қилганча ёнимдан узоқлашади. Қувват доираси ҳаракатга тушиб, бизни ўз қуввати билан тўйинтиради. Аммо маслаҳатлар жараёнида ва конференциялар пайтида мен буни тушунмайдиган эркаклар билан учрашаман. Айнан шунчаки эшитиши керак бўлган жойда вазиятни тузатишга уриниш оилалардаги кўплаб низо ва келишмовчиликларга сабаб бўлади. Эрлар ўзларининг мовий рангли кўзойнаклари орқали кўриб, мовий эшитиш аппаратлари орқали эшитганларидан келиб чиқиб, иш қилишади. Улар муаммога эркакчасига ёндашадилар. Баъзида бир эркак иккинчисининг олдига ўз муаммоси билан келади. Гарри ич-ичидан дўсти Джон шунчаки ичидагини тўкиб солиб, енгил тортиш учун олдига келмаётганини ҳис қилади. У Джон «ўзини шунчаки эшитишлари»дан умид қилмаётганини билади (Ўта оғир ва кескин, муаммо энг юқори нуқтасига чиққандагина эркак ўзини шунчаки тинглашларини исташи мумкин). Эркакларнинг 95–98% бир-бирларининг ёнига ўз муаммоларига аниқ бир маслаҳат, ёрдам олиш умидида келишади. Бундай вазиятда Гарри: - Мана шундай қилиб кўрмадингми? –деб савол беради. Ва муаммо ечимининг бир нечта йўлларини таклиф этади. - Гапингда жон бор, катта раҳмат! - дейди Джон. Кўрганингиздек, эркаклар мавжуд муаммони ҳал қилиш орқали бир-бирларига ёрдам бераяпмиз, деб ўйлашади. Ҳаммага маълумки, эркаклар ва аёллар бир хил тест саволларига жавоб берганларида турлича балл тўплашади. Эркаклар таҳлилга кучли, аёллар эса сўзга бой бўлишади. Эркак таҳлилий фикрлашга мойил бўлса, аёл маълумотни яхшироқ қайта ишлайди (бу ҳақда эркакларнинг зийраклиги мавзусига бағишланган ўн тўққизинчи бобда батафсил сўз юритамиз). Шундай қилиб, Джонга ёрдам берганидан кейин Гарри уйига борса, унинг ёнига хотини ўз муаммоси билан келади. Гарри дўсти Джонга жуда яхши ёрдам бергани учун хотинининг муаммосини ҳам худди шу йўл билан ҳал қилишга интилади, аммо бунга жавобан қуйидаги сўзларни эшитади: «Менга қандай яшашни ўргатишинг шарт эмас, шунчаки мени тингласанг бўлди». Аммо барча эркаклар сингари Гарри ҳам хотинининг бундай муносабатидан кўнгли тўлмайди. У қандай қилиб бунчалар ношукур ва ҳурматсиз бўлиш мумкинлигини хазм қилолмайди. Ахир у хотинига ёрдам беришни истагандику. Аммо айни шу вақтда Гарри ўзини босиб олиши керак. У қуйидаги саволни ёдлаб, сув қилиб ичиб юбориши керак: «Сенга муаммонинг ечими муҳимми, ёки сени тинглашимми?» Биз учун бу нотабиий туюлади, аммо, сизни ишонтириб айтаманки, бундай ёндашув панд бермайди. Хотин ўз муаммоси билан эрининг ёнига келганида ана шу муаммога ечим топишни эмас, балки эри ўзини тинглашини исташи ёдимизда туриши зарур. Аслида, аксарият ҳолларда у нима қилиш кераклигини жуда яхши билади. У шунчаки кўнглидагини тўкиб солишни, бошқача даражада мулоқот қилишни, ўзини тинглашларини истайди, холос. Эркаклар фақат ягона сабаб туфайли мулоқот қилишга мойил бўлишади. Хотинлар эса ахборот ва маълумот алмашадилар. Улар: «Яна гаплашиш нимага керак? Гапни қисқа қил. Фикрингни айт. Хулоса чиқар. Яна нима керак?» - деб ўйлашади Шу боис хотин ёнига келиб, ундан: «Гаплашиб олсак бўладими?» – деб сўраганида, эр унга шундай жавоб қайтаради: «Нима ҳақда?» У ахборот алмашишга ва ҳатто муаммога ечим топишга тайёр бўлади. Лекин шу пайтда хотин: «Тўғриси, билмайман. Шунчаки гаплашгим келди» - деб қолади. Одатда эркаклар бундай ёндашувни тушунишга қийналишади. Оқибатда унинг ахборот алмашиш тизими панд беради. Унда турли-туман шубҳа-гумонлар пайдо бўлади. Хотиним ниманидир ўйлаб қўйган, менга фириб бермоқчи шекилли, деб ўйлаб қолади. Тушунишнинг калити оддий суҳбатда Тўққизинчи ва ўнинчи бобларда сиз хотинингиз билан мулоқотга ажратишингиз мумкин бўлган вақт нақадар муҳимлигини таъкидлаб ўтган эдим. Албатта бу ишни қилиш керак. Бошқа вариант ҳам йўқ. Айнан мана шундай суҳбатлар жараёнида хотинингиз ўзаро муносабатларингиздаги уйғунликни яратади. Эркакларга бу суҳбатлар аҳамиятсиз бўлиб туюлиши мумкин. Сиз бундай мулоқотларга ёки тайёр бўласиз, ёхуд тайёр бўлмаслигингиз мумкин, масалан, оғир иш кунидан кейин уйга қайтганингизда. Аммо бунинг озгина иложи бўлса, хотинингиз билан суҳбатлашишга вақт ажратинг. Тушунинг, унинг учун кун бўйи ўзи билан нималар содир бўлганини сизга айтиб бериш, ҳамда сиздан кунингиз қандай ўтганини эшитиш жуда муҳим. Бутун кунни барча тафсилотлари билан айтиб ўтириш шарт эмас, албатта. Аммо энг муҳим, энг қизиқ, энг аҳамиятли нарсалар, аниқ воқеа-ҳодисалар ҳақида гапириб беришга ҳаракат қилинг, булар унга ўзини суюкли ҳис этиш имконини беради, чунки шу орқали у ҳаётида ўзи учун энг муҳим ва аҳамиятли бўлган инсони билан уйғунликни ҳосил қилади. Шунингдек, аёллар ўзларидаги руҳий босим ва кескинликни йўқотиш учун ҳам гаплашишни ёқтиришларини ёдда тутинг. Аёл киришимли шахс бўлгани боис, уни чой дамланадиган чойнакка қиёслаш мумкин: у кун давомида ўзи билан содир бўлган ҳамма нарсани ичига тўплаб олади, натижада елкасига маълум бир юкни олиб қўяди. Оқибатда, унда айрим ҳиссиётларидан халос бўлиш эҳтиёжи туғилади, шу боис у на эрталабгача, на кейинги кунгача кутиб туролмайди. Ўнинчи бобда таъкидлаганимиздек, эркаклар айрим муаммолардан ўзларини четга олишни маъқул кўришади. Сиз айрим нарсаларни четга суриб қўйиб, уларни бошқа эсламаслигингиз мумкин. Ичингизда худди хотинингизда бўлгани каби катта босим ва кескинлик юзага келмайди. Агар хотинингизга сиз билан ҳар хил майда-чуйда гапларни бўлишишга ва шу орқали «ичидагини чиқариб юборишга» имкон берсангиз, у ўзини анча яхши ҳис эта бошлайди. У сиз билан бирликни ва мустаҳкам алоқани ҳис қилади. Аёллар, шунингдек, ўз туйғуларига аниқлик киритиб олиш учун ҳам гаплашиб олишга эҳтиёж сезадилар. Эркаклар эса одатда нимани ҳис қилаётганларини билишади ва шу боис, бу ҳақда зарур деб билсаларгина гаплашишлари мумкин. Аёллар эса, бошқа томондан, жуда кўп нарсани ҳис этишлари мумкин, аммо булар қанақа туйғулар эканини аниқ билишга қийналадилар. Улар кун давомида ўзлари билан содир бўлган нарсалар ҳақида гапира бошлаганларида, улар аниқлай олмай турган муаммоларига яна қайтадилар. Шу боис аёллар баъзида: «Гаплашиб олсак бўладими?» - деб сўрашади. Нима ҳақда гаплашмоқчи эканликлари ҳақидаги саволга эса аниқ бир жавоб ҳам айта олишмайди. Кун оғир ўтган бўлади ёки шунчаки гаплашгилари келиб қолади, тамом-вассалом. Эр сифатида сиз хотинингизнинг ўз туйғуларига аниқлик киритиб олишга эҳтиёжи борлигини тушунишингиз керак, чунки у айнан нимани ҳис қилаётганини аниқлаб олишни истайди. Сиз билан гаплашганида эса ҳамма нарса анча ойдинлашгандек бўлади, натижада у ўзини яхши сеза бошлайди ва уни тушунганингиз учун сиздан миннатдор бўлади. Тушуниш учун алоҳида вақт ажратиш керак Сара билан ҳаётимизда болалар кичкиналиги сабаб турмуш ташвишлари юки иккаламиз учун ҳам оғирлик қилган даврларни бошдан ўтказишимизга тўғри келган. Шу боис кечки овқатдан кейин катта ўғлимизга укаларига қараб туришни тайинлаб, ўзимиз ётоқхонага қамалиб олардик. Бу ота ва онага махсус ажратиладиган ўн беш дақиқа бўларди. Ёзилмаган қоидага кўра, биз ҳамма ишимизни тугатмагунимизча, бизга ҳеч ким ҳалақит бермаслиги керак бўларди. Энг асосийси, кечки овқатдан кейинги мана шу ўн беш дақиқа олдиндан маълум ва режалаштирилган иш бўларди. Сара мана шу ўн беш дақиқа ўзига ажратилганини ва бу вақтда мен билан гаплашиб, ўй-туйғу ва ҳислари билан ўртоқлашиши мумкинлигини биларди. Шундай давр бўлганки, мен жуда бандлигим боис Сара билан гаплашишга вақт ажрата олмаганимдан ўзаро муносабатларимиз таранглашиб кетганди. Менинг ишга кетиш ва ишдан келганимдан кейинги оралиқдаги озгина фурсатлар унга камлик қиларди, Шу боис биз оқшомги учрашувга келишиб олгандик. Кескинлик дарҳол йўқолди, чунки энди Сара ҳар ҳафтанинг пайшанба кунги оқшомида аниқ вақти борлигини биларди. Шу боис у кўнглидагиларни шу вақтга асраб қўярди. У рўйхатлар тузиб қўяр, қайдлар қилиб борарди, кечки овақтдан кейин ёлғиз қолганимизда, у ўз қайдларига қараб чиқар ва биз суҳбатлашардик. Айрим эркакларнинг хаёлига: «Хўп, яхши, Сара билан суҳбатлашар экансизлар. Аммо нима ҳақда?» - деган фикр келиши мумкин. Агар хотинингиз одатий аёллардан бири бўлса, суҳбатлашишингиз шарт эмас, шунчаки уни тингласангиз бўлди. Аммо бу вақтда эртанги кунга мўлжалланган иш юзасидан учрашувларингиз, ёки машинангиз таъмирланадиган устахонага кириб ўтиш ҳақида ўйлай кўрманг. Вақти-вақти билан унинг сўзларини такрорлаб туринг. Масалан: «Жуда қизиқ. Улар .... дейишдими». Шунда хотинингиз сиз уни тинглаётганингизга, ҳамда унинг сўзлари сиз учун қизиқлигига ишонч ҳосил қилади. Хотинингизга унинг ҳисларини, ҳар куни у тўқнаш келадиган нарсаларни тушунишга ҳаракат қилаётганингизни унга билдириб қўйишнинг кўплаб усуллари мавжуд. Ҳар бир қулай вазият туғилганида унга қилаётган барча ишлари учун миннатдорчилик билдириб қўйишни канда қилманг. Биз хотинига ўзига хос откритка совға қилган эркакни биламиз. Откриткада у хотинига кир ювишдан овқат пиширишгача, болаларга нонушта тайёрлаб, уларни мактабга кузатишдан, дарс тайёрлашларида ёрдам беришгача барча уй юмушларини бажараётгани учун миннатдорчилик билдирган. Унда ёки ўн, ёки ўн беш банддан иборат рўйхат бор эди. Хотин бу откриткадан шу қадар тўлқинланиб кетадики, эрига шундай дейди: «Мен уни Муқаддас Китобнинг ичига солиб қўяман ва вақти-вақти билан ўқиб тураман». Бу аёл эри томонидан қисман бўлсада тушунилаётганини ҳис этди. Аммо, хотинингизнинг ўзини тушунишлари борасидаги эҳтиёжи чегара билмаслигини ёддан чиқарманг. Сиз бу борада доим эътиборли бўлишингизга тўғри келади, бу йўналишда ҳеч қачон мукаммалликка эриша олмайсиз, лекин ҳар бир уринишингиз хотинингизга сизнинг номингиздан: «Мен сени севаман» - деб хабар беради. Бир эрнинг мактуби мавзуга ўзига хос тарзда якун ясаб, хулоса беради, сиз ҳам уни бир ўқиб кўринг-а: “Мен ҳар доим хотиним учун Худонинг ўйлаганларига мос келадиган, у шахс сифатида ривожланиши мумкин бўлган хавфсиз шароитларни яратиб беришни орзу қилганман, ҳамда шундай бўляпти, деб ўйлайман. Ҳозир у очиқчасига бундан икки йил аввал бахтсиз бўлганлигини, энди эса ўша кунлар ортда қолганини айтмоқда. Умид қиламанки, ҳозир мен уни яхши тушунаман, ҳамда унинг учун энг яхши дўстга айланиб боряпман. Биз тўрт фарзандни катта қилаётганимиз боис ҳар куни кўплаб муаммо ва қийинчиликлар билан тўқнаш келамиз, аммо биз у билан бир жамоамиз ва биз Худонинг марҳамати ва ёрдами билан бу қийинчиликларни енгиб ўтишимизга ишонаман”. Қуйидаги ҳолатларда хотинингиз уни тушунишга уринаётганингизни ҳис қилади... • Хотинингизни тинглаб, унинг сўзларини такрорлаганингизда; • Агар унинг ўзи илтимос қилмаса, муаммони ҳал қилишга уринмасангиз; • Унинг туйғуларига аниқлик киритишга ҳаракат қилсангиз; • Унинг ҳислари сизга қанчалик мантиқсиз бўлиб туюлмасин, уларни инкор этмасангиз; • «бу ҳақда менга гапириб берганинг учун раҳмат» - десангиз; • У сизга ўз туйғулари ҳақида гапириб беришга уринаётганида сўзларини бўлмасангиз; • Ноҳақ бўлганингизни тан олиб, кечирим сўрасангиз; • Унинг оғир кунларида у билан хушмуомала бўлсангиз; • Нима қилиш кераклигини билиб, ортиқча ҳовлиқишларсиз ва узоқ гап-сўзларсиз ўша ишни қилсангиз; • У қилаётган барча юмушлар учун миннатдорчилик билдириб: «Азизам, сен қилаётган бунча ишни мен қилолмаган бўлардим» - десангиз; • У билан бирга ибодат қилиб, унинг ҳақига ибодатда бўлсангиз. 12-БОБ. МУРОСА – АЁЛ ЗИЙРАК БЎЛИШИНГИЗНИ ИСТАЙДИ Аспирантурада ўқиб юрганимда айрим ғояларнинг қолипга солинган моҳиятини муҳокама қилишга оид машғулотлар бўларди. Гуруҳимизда икки ёки уч нафар эркак бўлиб, қолганлар эса аёллар, ҳаммаси ёппасига феминистлар эди. Бир куни муҳокама учун «бирлашиш» тушунчаси берилди. Шунда аёлларнинг кўзлари чарақлаб, хона бўйлаб қувват тўлқини тарқалганига эътибор қаратдим. Мен аёлларга қуйидаги савол билан мурожаат қилдим: - Сизлар учун бирлашиш тушунчаси нимани англатади? Улар жим бўлиб қолишди. Сўнгра озгина пичирлашиб олгач, қуйидагича жавоб қайтаришди: - Бу қўшилиш... бир бутун бўлиш... кўнгилларнинг қўшилиши. Бу гап яхши эди, аммо биз кўпроқ нарса эшитишни истардик. - Бу тушунчанинг ишчи таърифини айтиб беринг. Ахир ҳаммамиз докторлик диссертациялари устида ишлаяпмизку. Биз аниқ атамалар билан аталадиган турли тушунчаларни муҳокама қилиш ва уларга таъриф беришни билишимиз керак. Бирорта аёл бу ишни уддалай олмади. Улар очиқчасига тан олиб шундай дейишди: - Биз буни уддалай олмаймиз. Биз унинг борлигини биламиз ва у йўқ пайти буни ҳам биламиз. - Тушунарли, - дедим мен. Тўғриси, мен ҳеч нарсани тушунмагандим, аммо биз бошқа концепциянинг муҳокамасига ўтишимиз керак эди.  Мен ўша муҳокамани ҳеч қачон эсимдан чиқармасам керак, шу боис мен қавмбоши бўлганимдан кейин, айниқса маслаҳатчилик фаолиятимнинг бошларида «бирлашиш» тушунчаси устида жиддий иш олиб борганман. Мен ушбу бобларда баён этиб берилаётган тамойилларни ишлаб чиққанимдан кейин бирлашишнинг маъносини чуқурроқ англай бошладим. Юқорида кўриб ўтганимиздек, бирлашиш тушунчаси кўп қирралидир. Биз яқинлик, очиқлик ва тушуниш ҳақида гаплашдик. Аниқки, уларнинг барчаси хотин ўзини эрига нисбатан қанчалар яқин ҳис этишида муҳим ўрин тутади. Бирлашишнинг биз диққат билан ўрганиб чиқишимиз керак бўладиган тўртинчи томони ҳам мавжуд. Бу – тинчликпарварлик. Маълум маънода, уни энг муҳим жиҳат деса ҳам бўлади. Агар ўрталарингизда низо, келишмовчилик ёки бирор бир кескинлик юзага келган бўлса, энди хотинингиз билан тинч яшаяпсиз деб бўлмайди, демакки, бир-бирингиз билан чамбарчас боғланганликни, яқинликни ҳам ҳис қилмайсиз. Муносабатларингизда тинчлик бўлмас экан, хотинингиз сиз билан бир бўлишни ҳис этмайди, сизнинг яқинлигингизни сезмайди ва сиз уни тушунмаётганингизга ишона бошлайди. Буларнинг барчасини ўрталарингизда пайдо бўлган ўша келишмовчилик ёки кескинлик билан изоҳлаш мумкин. Аспирантурада олимлар билан бирга «бирлашиш» тушунчаси устида олиб борилган изланишлар билан бирга, мен шунингдек Муқаддас Китобни ҳам ўргандим ва жуда қизиқ хулосага келдим. Худонинг инояти ва хоҳишига кўра ҳар бир оилада вақти-вақти билан келишмовчиликлар юз бериб туриши керак экан (қаранг: Кор.7:3-4). Ҳатто дунёвий тадқиқотлар энг бахтли оилаларда ҳам келишмовчиликлар бўлиб туришини исботламоқда. Менимча, бу нарса эҳтиросларни жунбушга келтириб туриш учун зарур бўлса керак. Билишимча, ҳаммаси эр-хотинлар бир-бирларини тушунмай қолганликларидан бошланади. Сўнгра кичкина тортишув рўй беради. Аммо эр-хотинлар ушбу низони бартараф этганларидан кейин, у ушбу инсонларнинг ўзаро бир-бирларини тушунишларини ва уларнинг бир-бирлари билан ярашиб олганларидан кейин бир-бирларини қадрлаш ва бир-бирларидан миннатдор бўлиш қобилиятларини чуқурлаштиради. Бир нарса аниқки, учқун аланга олиб, эр-хотинлар жанжаллашаётганда, у жиддий бўлмаган ёки кескин келишмовчилик эканидан қатъий назар, маълум бир хавф юзага келади. Низо иккита йўл билан ривожланиб бориши мумкин. Учқунлар назорат қилинадиган алангага айланиб, одамларни иситиши, уйга илиқлик бағишлаши ва уни шинамлаштириши мумкин. Ёхуд учқун ҳамма нарсани ўз домига тортадиган оловга айланиб, хонадоннинг кулини кўкка совуриши мумкин. Барча эр-хотинлар ўзаро муносабатларида вақти-вақти билан учқун пайдо бўлиб туришини англашлари керак. Ҳамма гап сиз уларни қандай назорат қила олишингизда. Мен хотинига севги йўқлигини яққол намоён этиш орқали уни ўзини ҳурмат қилишга мажбурламоқчи бўлган бир эркак билан гаплашганман. Эр хотинидан узоқлашган. Жаҳл ва ғазаб ўтида у хотинидан тош девор ортига беркиниб олган. У хотинининг туйғуларини эътиборсиз қолдирган. У ўз нуқтаи назарида қатъий туриб олиб, ярашишга интилмаган. Хуллас, унинг ҳаракатларида тинчликпарварлик бўлмаган. Бу эркак менга шундай деган эди: «Шу йўл билан хотинимни салгина бўлсада мени ҳурмат қилишга мажбур қиламан, деб ўйлагандим». Сўнгра у бошини ерга экканча сўзида давом этди: «Аммо у мени ташлаб кетди. Ҳозиргача нега бундай бўлганини тушунмай келаётгандим». Эр ва хотинлар буни эплашади Низо етилиб келаётганини хотинлар эркакларга нисбатан тезроқ ҳис қилишади. Аёл ўзини ташлаб кетилгандек ҳис қилади, сиз ҳеч қачон ўзингизни бундай ҳис этмайсиз (қаранг: Иш. 54:6). Шу боис у ўрталарингиздаги муносабатга ойдинлик киритиб олишни истайди ва шу мақсадда сизга яқинлашади. Агар сиз қўлни қўлга бериб бирга борсангиз, туғилиб келаётган муаммони ҳал этасиз, ҳамда қалбларингиз бирлашади. Бу хотинингиз учун қимматбаҳо совға бўлади. Хотинингиз учун бир-бирларингиз билан тинч-тотув эканингизни англаб етиш жуда ҳам муҳимдир. Низолардан қочаман деб, хотинингиз билан ярашишни рад этманг. Низо никоҳларингиз омадсиз эканининг белгиси эмас. Муқаддас Китобда айтилишича, уйланганларнинг «ташвиш ва изтироблари кўп бўлади» (1 Кор. 7:28). Аммо бу ерда Павлус ташвиш ва изтироб, деганда нимани назарда тутган? Худди шу бобда сал олдинроқ у оиладаги низоларни бартараф этишнинг ажойиб тамойилини илгари суради: «Эр ўз хотинига нисбатан ва хотин ўз эрига нисбатан эр-хотинлик вазифасини бажо келтирсин. Хотиннинг бадани устидан хотин эмас, балки эри ҳокимлик қилади. Худди шундай, эрнинг бадани устидан эр эмас, балки хотини ҳокимлик қилади» (1 Кор. 7:3-4). Ушбу оятларда Павлус Коринф жамоатида уйланган жуфтликларга маслаҳат берган. Жамоатнинг илк даврларида яхши масиҳий жинсий ҳаётдан буткул тийилиши кераклиги ҳақидаги ғоялар устунлик қилган, эҳтимол Коринфда ҳам шундай ўйлаган бўлишлари мумкин. Бу хатони тўғрилаш мақсадида Павлус уйланган инсонларни никоҳдан ташқарида зинога йўл қўймаслик учун эр-хотинлик бурчларини бажаришга чақиради (қаранг: 5-оят). Аммо Павлуснинг «Хотиннинг бадани устидан хотин эмас, балки эри ҳокимлик қилади. Худди шундай, эрнинг бадани устидан эр эмас, балки хотини ҳокимлик қилади» - деган сўзлари ғалати туюлади. Павлус бу билан нима демоқчи? Менимча, у бу ўринда Янги Аҳднинг қуйидаги энг буюк тамойилларидан бирини ўрнатмоқчи: сизларда бир хил, аммо турлича эҳтиёжлар мавжудлиги боис, низолар келиб чиқади. Аммо сизлар шериклар сифатида уларни ҳал этишингиз мумкин. Эр хотинидан мустақил, хотин ҳам эридан айро ҳаракат қилмаслиги керак. Эр-хотин биргаликда ва келишиб ҳаракат қилишлари зарур2. Худо гўёки қуйидаги сўзларни айтаётгандек тасаввур уйғонади: «Мен оилаларингизда кескинлик бўлишига йўл қўймайман. Мен низоларни ҳал қилишларингизни истайман, чунки уларни ҳал қилиш орқали сизларнинг муносабатларингиз янада мустаҳкам бўлади, ҳамда сизлар ҳаётда уларни биргаликда ҳал этиб, яшаб ўтасизлар». Хотиним ҳар сафар ўтмишга мурожаат қилади Бир сафар мен бир эркак билан гаплашиб қолганимда, у менга ҳар сафар оилаларида низо келиб чиққанида хотини тарихчига айланиб қолишни айтиб берган эди. Мен уни нотўғри тушунмаганимга амин бўлиш учун қайта сўрадим: - Хотинингизни жазавага тушиб қолади, деяпсизми? - Йўқ, - деб жавоб қилди у, - хотиним тарихга мурожаат қиладиган бўлиб қолади. Яъни у ҳар сафар ўтмишдан эсдан чиқиб кетган воқеа-ҳодисаларни олиб чиқаверади. Кўпгина хотинлар тарихга мурожаат қилишни қойиллатишади. Шу боис эрнинг можарони қуйидаги сўзлар билан ҳал қилишга уринишида маъно йўқ: «Кел, шуни эсламайлик». Хотинингиз эса бундай ўйламайди, шу боис у воқеани унутишни ҳам истамайди. Балки маълум вақтга унутар, аммо ўзига керак пайтда яна эслаб қолади ҳамда вақти-вақти билан эрига ўтмишда қолиб кетган воқеа-ҳодисаларни эслатаверади. Мен гаплашган деярли ҳар бир эркак хотини ким, қачон ва нима дегани, бу қаерда содир бўлгани, одамлар қандай кийимда бўлишгани ва бошқалар ҳақидаги аниқ маълумотларни сақлайдиган ажойиб хотира соҳибаси эканини айтиши мумкин. Хотинингиз ўтмишдаги воқеа-ҳодисаларга, тарихга йўналган этиб яратилган. У бўлиб ўтган воқеани тўлиқ такрорлаш ва уни ҳал этиш учун тарих қаъридан аллақачон унутилиб кетган нарсаларни топиб чиқаради. У бу ишни ҳаво алмаштириш ва ўзаро муносабатларингизда севгини ҳис этиш учун қилади. Сиз эса унинг ноодатий хотираси олдида лол қолганча, хотинингиз амалда интеграцияланган мавжудот эканини, ҳамда у «бу нарсани шунчаки унутиши» мумкин эмаслигини англайдиган ҳолатгача етиб борасиз. Хотинингиз ҳар сафар ўтмишга мурожаат этганида у сиз билан ярашишга уринади. У сизнинг ўзи билан очиқ бўлишингизни истайди, у сизни тушуниш ва тинчликпарварликка илҳомлантирмоқчи бўлади. У сизнинг ундан жаҳлингиз чиқмаганига ишонч ҳосил қилгиси, ўзини суюкли ҳис этгиси келади. Гарчи ўтмишдан олинган маълумотлар асосидаги сўзлар ёмғири остида сизга у фитна чиқаришга уринаётгандек бўлиб туюлсада, аслида у буни истамайди. Эрларнинг бунга ишонишлари мушкул. Хотини тез-тез ўтмишга мурожаат этиб туришини айтиб берган эркак менинг хотини шу йўл билан ўрталаридаги севги ҳиссини кучайтиришга уриниши ҳақидаги сўзларимга ишонмади. - Бўлиши мумкин эмас, - деди у ҳайрон қолиб. Аммо бу ҳақиқат, чунки аёлнинг мияси шу тартибда ишлайди. Низо пайтида аёлнинг уни ҳал қилишга ёндашуви эркакникидан тубдан фарқ қилади. Тўртинчи бобда сўз юритганимиздек, икки дугона жиддий тортишиб қолишлари мумкин, аммо орадан ярим соат ўтиб, ёки эртаси куни уларнинг ҳар бири ўз нуқтаи назарини айтиб, бу низони ҳал этишади. Улар барча далилларини очиқ айтишади ва бир-бирларидан узр сўрашади. Аммо муаммо шундаки, рисоладагидек аёл уйга келгач, худди шу ёндашувдан эри билан муаммони ҳал этишда ҳам фойдаланмоқчи бўлади. Бундан бирор иш чиқмайди. Нега? Чунки рисоладагидек эркак низоларни кўп гапирмасдан, туйғуларни таҳлил қилмасдан ва кечирим сўрашларсиз ҳал қилади. Айрим эркаклар бир-бирларидан кечирим сўрашлари мумкин, улар шундан кейин ўша низони «шунчаки унутишлари» мумкинлиги аниқ. Шу боис, эркакнинг ёнига муаммони бутун жараённи қайта такрорлаб, туйғуларни батафсил муҳокама этиб ҳал қилиш истагидаги хотини келганида, эр буни инкор этади. Ушбу жараённинг тахминан яримларига борганда эр: «Бўлди-эй. Кел, шуни унутайлик. Кел, шу жойда нуқта қўяйлик» - дейди. Ҳамма муаммо шундаки, хотини унга ишонмайди. У ақлан нуқта қўйилмаганини ҳис этиб туради. Хотин кейинчалик ўзи бу нарсани яна эслашини, чунки у хотирасига муҳрланиб қолганини билади. У севги истаги билан шу қадар тўлиб-тошганки, унинг эри ушбу муаммони ўзи ўйлаганидан бошқачароқ йўл билан ҳал қилиши мумкинлигига ишониши қийин кечади. Бу ҳолатда мана нима содир бўлади. Сиз «ҳаммасини унутиш»ни таклиф қилиб, мунозарани тўхтатгач хотинингиз сизни ҳали ҳам ич-ичингизда ундан жаҳлингиз чиқаяпти, шу боис низо ҳали ҳам ҳал этилмаган, деб ўйлайди. Муаммони ҳал қилмасдан эса у ўзини бахтли ҳис этолмайди. Қуйидаги мактубда бундай вазиятга тушиб қолган аёлнинг умидсизлиги ўз аксини топган: “Мен ич-ичимдан сўлиб бораяпман, чунки Парвардигоримга бизнинг муносабатларимизни тиклаш учун имкониятни қандай қилиб беришни билмаяпман. Эрим кўп бора бир-биримизга бўлган севгимиз ғайриодатийлигини айтган. Кўпчилик одамлар биз бир-биримизга нисбатан ҳис этадиган яқинликни туймайдилар. Аммо бизнинг жанжалларимиз ва озгина вақт чўзиладиган ярашиш ҳисси елкамдан оғир юк бўлиб босиб туради”. Камроқ низоларга боришни истайдиган ҳар бир эркак тинчликка йўлни ўзи учун аниқ тасаввур қилиб олиши керак. У қуйидаги сўзларни айтишни ўрганиб олса, кифоя: «Азизам, мени кечир. Мени кечирдингми? Сени хафа қилишни истамагандим». Ҳатто ҳаммасига хотинингизни айдбор, деб ҳисоблаган пайтингизда ҳам шундай йўл тутинг. Гап ким кўпроқ айбдорлигида эмас. Ҳамма гап севги ва ҳурматда. Нега эркакларнинг кечирим сўраши қийин Эр сифатида мен барча эркаклар билан нима учун бизнинг кечирим сўрашимиз қийинлиги борасидаги мулоҳазаларимни ўртоқлашмоқчиман. Аёл «кечир» деганида бу сўз унинг учун севгининг кучайиши белгиси бўлади. Аммо эркак кечирим сўраганида ўзига бўлган ҳурмати тушиб кетаётгандек бўлиб туюлади. Айниқса, у бирор нарса учун кечирим сўраганидан кейин, хотини уни тўғри тушунганига ишончи комил бўлмагани боис ушбу мавзуни яна кўтарса, вазият янада жиддийлашади. Хотин муаммо ҳал қилинмай қолди, шу боис унинг муҳокамасида давом этиш керак, деб ҳисоблайди. Эр эса хотини ахлоқ қоидаларини бузаяпти, деб ўйлайди. Эр учун ушбу даврни қайта бошдан ўтказиш ўта жиддий иш бўлиб туюлади. Албатта, эркакларни манманликда айблашдан осони йўқ. Мен бунда манманлик элементлари йўқ, демоқчи эмасман. Эркакларнинг манманлиги билан бирга бу ерда эркакнинг шаъни, ҳамда ҳурматга эҳтиёжи ҳам бўй кўрсатиб туради. Ҳамма эркакларга айтмоқчиманки, мен бу жараёндан ўтганман. Мен ўзимни қўлга олиб Сарага шундай дейишимга тўғри келган: «Мени кечир. Мен ноҳақ эканман». Уни гапларим чин кўнгилдан эканига уни ишонтира олганимда эса, хотинимнинг руҳияти кўтарилиб кетарди. Бу оддийгина сўзлар унинг қалбига сокинлик, хотиржамлик олиб кирарди. Эр қилмиши учун чин дилдан кечирим сўраса, жуда хафа бўлган аёл ҳам дарров эриб кетади. Кўпчилик эркаклар нима демоқчи бўлганимни тушунишганига ишончим комил эмас. Бир аёл менга эри билан ўрталарида бўлиб ўтган можаро ҳақида сўзлаб берган эди. Ҳаммаси оддий нарсадан бошланган. Улар бўсалар ҳақида гаплашиб ўтиришган, лекин суҳбатлари жанжал билан тугаган. Хотин ухлаш учун ётоқхонага кириб кетган. Эри сал кейинроқ кирган. «Мен жимгина ётардим, бир вақт у ҳе йўқ, бе йўқ шундай деб қолди (деворга қараб ётганча): «Илтимос, мени кечир, агар сен ҳали ҳам ўпишишни истаётган бўлсанг, кел, ўпишамиз». Шунда мен ўзимни яна суюкли ҳис қилдим. Ишонсангиз, биз бошқа жанжаллашмадик». Сиз эркак сифатида бу аёлнинг сўзлари мағзини чақинг: «Шунда мен ўзимни яна суюкли ҳис қилдим». Аёлда туйғуларнинг кўтарилиш ва пастга тушишлардан иборат бутун бошли уйғунлиги мавжуд бўлади. Сиз ўша эркак қилган ишни қилиб, хотинингизни жўшқинликнинг энг юқори чўққисига олиб чиқишингиз мумкин. Тинчликпарварлик бўйича қисқача сабоқ Хотинингиз билан қандай қилиб ярашишни ҳали ҳам тушунмадингизми? Қуйида Муқаддас Китобдаги ҳақиқатларга тўла мос келадиган аниқ услуб ва тамойиллар келтириб ўтилган. Биринчидан, севгидан келиб чиқаётган хатти-ҳаракатингизнинг улкан кучга эгалигига ишонинг. Ҳикматлар китобдан ўн бешинчи боб биринчи оятни сал ўзгартириб, шундай дейиш мумкин: «юмшоқ жавоб ғазабни, айниқса хотинингиз ғазабини қайтаради». Ҳар қандай келишмовчилик пайтида ўз севгингизни намоён этсангиз, хотинингиз қалбининг туб-тубигача етиб бориш имкониятига эга бўласиз. Унга севги билан муносабатда бўлишингиз, аёл юрагидаги сирли механизмни ишга тушириб юборади. Уни Худо шундай яратган. Энг қизиғи, хотинингиз ҳам сизга шундай жавоб қайтара бошлайди. Эр бу борада ҳеч қачон хушфеъл хотинидан ўтиб кета олмайди. Аммо бу ишни чин кўнгилдан, самимий бажаринг. Агар хотинингиз ёлғон ва иккиюзламачиликни сезиб қолса, яна бир бора Танглик доирасида айланишни бошдан ўтказишингизга тўғри келади (қаранг: Бешинчи боб). Албатта, эркаклар шундай савол беришлари мумкин: «Севиб, боримни берсаму, бунга жавобан яна ўша-ўша ҳурматсизлик кўрсам, нима бўлади? Унда нима қилишим керак?» Бунақа вазиятда сиз унга шундай дейишга ҳақлисиз: «Мен сен билан уйғунликда яшашни, сени севишни истайман, аммо сен менга ҳурматсизлик кўрсатаяпсан. Сўзларим, ёки хатти-ҳаракатларимда сенга бўлган севгимни исботламайдиган нимадир борми?» Худонинг иродасига итоат этиб яшайдиган аёллар ақлли, севги билан суғорилган сўзларга чин дилдан муносабат билдиришади ва ўзларини ўзгартириш учун йўлларни излашади. Агар хотинингиз биринчи уринишдаёқ буни кўрмаса, иккинчи мартада ҳаммасини тушуниб олиши аниқ. Иккинчидан, уни айбламасдан, ўз гуноҳларингиз учун тавба қилсангиз, хотинингиз билан тинчликка эришасиз (қаранг: Ёқуб. 5:16). Мен илгари ҳам айтгандим, яна бир марта такрорлайман: ноҳақлигингизни тан олинг ва кечирим сўранг. Бу аёл учун жуда кучли таъсир қилувчи воситадир, мабодо сиз яна қуйидаги сўзларни ҳам қўшимча қилсангиз борми, кутилмаган натижага эришасиз: «Менимча, энди ҳисларингни ва нима учун бошқача эмас, балки айнан шундай йўл тутганингни тушунгандайман. Илтимос, мени кечир». Гуноҳларга тавба қилиш ҳақида бир оғиз. Тавба қилаётганингизда, хотинингиз ўз айбларини тан олишига эришишга интилманг, ваҳоланки, унинг ўзи шунга боради. Аёллар тенгликни хуш кўришади. Масалан, у ўзини иккинчи даражали ёки ноҳақ ҳис этишни истамайди, шу билан бирга, у сиз ўзингизни камситилгандек ёки айбдор ҳис қилишингизни хоҳламайди. Мен ишонаманки, сиз гуноҳларингизни тан олишингиз билан у сизга шундай дейди: «Фақат сен айбдор эмассан. Аслида мен ҳам айбсиз эмасман. Балки, мен кўпроқ айбдор бўлишим ҳам мумкин. Ҳаммаси учун мени кечир. Мени кечирасанми?» Деярли ҳар сафар у сизни айбингизни тан олишингизнинг ярмида ана шундай кутиб олади. Аёллар оламида тинчликпарварлик ана шундай тарзда амалга оширилади. Айрим эркаклар шундай хаёлга боришлари мумкин: «Кечирим сўраш учун шунча овора бўлиш шартми? Ахир бу оддий сўзларку». Сўзлар хотинингизнинг ҳаётида муҳим ўрин тутишини тушунишингиз керак. Балки, буни ўзи тўлиқ англаб етмас, аммо сиз унинг учун Исо Масиҳнинг тимсолини англатишингиз, ёдингизда турсин. Бу нарса аёлга Худодан берилган. Агар сиз чин дилдан узр, кечирим ва севги сўзларини айтсангиз, у ушбу сўзларга ва сизга ишонади. Улар хотинингизнинг барча яраларини даволайди ва сиз у билан қондош кўнгиллар сингари бирлашасиз, Муқаддас Китобда айтилганидек: «Шунга кўра, улар энди иккита эмас, балки бир тан ҳисобланадилар» (Мат. 19:6). Сиз Худо никоҳда назарда тутган уйғунлик ва бирликка эришасиз3. (шунингдек, А ва Б Иловаларга қаранг) Тинчликпарварлик машаққатли, аммо бу унга арзийди. Қизиғи, кўплаб эркаклар темирдек мустаҳкам мускуллар билан аёллар қалбини забт этиш мумкин, деган фикр билан “Жаноби Олам” сингари кўриниш учун спорт залларида тер тўкишади. Аммо бу нотўғри. Аёллар фақатгина шахснинг сифатларига эътибор қаратишади. Қизиғи, аёлнинг қалбини забт этишнинг йўлларидан бири «Илтимос, мени кечир» - деган сўзларда акс этадиган тавозедан иборатдир. Бу сўзлар унга шу қадар кучли таъсир кўрсатадики, хотинингиз қўлингиздан тутиб, ётоқхонага судраб кетиши ҳам ҳеч гап эмас. Бу сўзларнинг натижаси ҳар қанақа ҳурматсизлик кўринишларининг ўрнини босиб кета олади. Бу сўзлар ҳар қандай эркак билан ҳам худди шундай самара беради, дейишдан йироқман, аммо улар аксарият кўпчиликда иш беради. Бир сафар навбатдаги оилавий конференциямиздан кейин олдимга бир эркак келиб шундай деганди: «Сиз «мени кечир» деган сўзлар иш беради, деяпсиз. Шу ҳафтада мен бу сўзларни саксон тўрт марта айтдим». Қуйидаги ҳолатларда хотинингиз ҳаловатни ҳис этади... • Сиз унга барча фикрларини, туйғуларини, хафагарчиликларини очиқ айтишга имкон берганингизда, ундан хафа бўлмаганингизда ва тош деворингиз ортига беркиниб олмаганингизда; • Ноҳақ эканингизни тан олиб, «Мени кечира оласанми?» деб узр сўраганингизда»; • Унинг вазиятни муҳокама қилиш ва муросага келиш борасидаги табиий эҳтиёжини тўғри тушуниб, уни йўлнинг ярмида кутиб олганингизда; • Ҳал бўлмаган масалаларни ҳал қилиб, уни ҳамма ишлардан хабардор қилиб турсангиз ва ҳеч қачон унга «Буларнинг ҳаммасини унут» демасангиз; • У узр сўраганида барча айбларини кечирсангиз; • Ҳеч қачон аламни уйғотмасангиз ва ҳар доим унга ўз севгингиз ҳақида гапириб турсангиз; • У оғриқ ёки аламни ҳис этганидан кейин биргаликда ибодат қилсангиз. 13-БОБ. САДОҚАТ – АЁЛ СИЗ УЧУН ЎЗИНИНГ ЭНГ ҚАДРЛИ ЭКАНИНИ ҲИС ҚИЛИШНИ ИСТАЙДИ Бу ҳолат деярли ҳар бир никоҳда рўй беради. Сизнинг севгингизга ишонч ҳосил қилиш умидида аёлингиз сиздан: «Сен мени қаттиқ севасанми? Мен қариб, сочларим оқариб қолганида ҳам мени севасанми? Агар ногирон бўлиб қолсамчи? Альцгеймер касалига чалиниб қолсамчи?» - деб сўрайди. Бундай саволларга жавобнинг икки хил варианти мавжуд. Нотўғри жавоб сизларни яна Танглик доирасига ташлайди, сиз эса хотинингизнинг шарофати билан хурсандчилик қилиб оласиз. Албатта, сиз ҳазил аралаш: «Нима гап? Сени янги моделга алмаштириб кетишимдан қўрқяпсанми? Аҳмоқ бўлма, мен сени ... ҳар ҳолда яқин орада... бутунлай ташлаб кетишни ўйлаб турибман». Эри бунақа нарсалар ҳақида гапирганида аёл у ҳазиллашаётганини сезиши мумкин, аммо шу вақтда унинг ҳаво етказиб берадиган шланги устига нимадир оғир нарса тушади. У сиздан ўзини севиш-севмаслигингизни сўраганида, уни маълумот қизиқтирмайди, у ўз севгингизни исботлашингизни истайди. Қуйидаги вариант унинг саволларига тўғри жавоб бўлиши мумкин: «Албатта, мен сени севаман, ҳамда биз биргаликда қариб юрамиз». Шунда у балки қуйидаги саволни бериши мумкин: «Нима учун?» ёки «Менинг нимам сенга ёқади?» У сиздан жавобни суғириб олишни истайди, чунки сизнинг севги ҳақидаги сўзларингиз унга қанот бағишлайди. Аёл сизнинг севгингизга ишонч ҳосил қилиши керак. Бир аёл бу ҳақда шундай ёзади: Бизнинг никоҳимиз ажойиб, муносабатларимиз ҳам ҳавас қилгулик, аммо кундалик турмушда биз тез-тез Танглик доирасига тушиб турамиз, шу боис сизнинг конференциянгизда олган маълумотларимиз бизга бир-биримизни янгича тушунишимизга имкон берди. Илгарилари мен ҳиссий жиҳатдан эримдан узоқлашиб кетганимни ҳис қилганимда вазиятни тушунтиришга ҳаракат қилардим. Энди эса у ниҳоят ҳаммасини тушуниб етди... Энди биз гаплашиб олишимиз мумкин, ўзимни ёлғиз ҳис этганимда, у менга: «Мени кечир, ўзингни бундай ҳис этишингни истамайман» - дейди. Биз конференциядан биринчи галда Парвардигорга, сўнгра бир-бирмизга содиқлигимизга ишонч билан қайтдик. Биз ўзимизни бахтли ва Худо сийлаган инсонлар деб ҳис қилаяпмиз... Эрим билан ўзаро муносабатларимиз янгиланганини ҳис этаяпман. Хотин бир умр битта эркакни севади, эр эса... Хотинингиз ўзига сиздан бошқа ҳеч ким керак эмаслигини билади ва у сизга садоқатли, аммо вақти-вақти билан у сиз унга қанчалар содиқлигингиз ҳақида ўйлаб қолади. Эрининг диққатини кўчадаги ёки телевизор экранидаги бирорта бегона гўзал ўзига тортганини кўрганида, аёлнинг хаёлига шу савол келиши табиий. Бундай вазиятларни у ўзига нисбатан хиёнат эҳтимоли сифатида қабул қилади. Тўғриси, у ўзини бу борада садоқатингизни ишонтира олмайди, шу боис унга ҳазил қилиш ёки асабига тегиш эмас, балки уни тинчлантириш зарур. Келинг, танганинг орқа томонига қараб кўрамиз. Тахмин қилайлик, хотинингиз уйга қайтгач, шундай дейди: «Биласанми, кўчамизнинг охирида яшайдиган Дэйв Смит яқинда учинчи марта янги лавозимга ўтказилибди? Унинг офисида ишлайдиган яқин дугонам Маржнинг айтишича, одамлар маслаҳат сўраб, доим унинг столи олдида тўхтаб ўтишар экан. Айтишларича, у ҳақиқий эркак эмиш. Билсанг, у марафонга қизиқар, бунинг устига тренажер залига борар экан. У яхши пул топади ва хотини билан фарзандларига бир олам пул сарфларкан. Сен қачон қорнингни йўқотиш учун жиддий ишга киришмоқчисан? Қачон лавозимингни оширишади? Пулни нимага сарфлашни биласан-а, шундай эмасми?» Албатта, бундай сўзларни бўрттириш дейиш мумкин, аммо сиз асосий моҳиятни тушундингиз. Агар хотинингиз шунга ўхшаш гапларни гапирганида ўзингизни ноқулай сезишингиз тайин. Қолаверса, кунингиз ёки ҳафтангиз оғир ўтган бўлса, умидсизликка тушиб қолишингиз аниқ. Ярим яланғоч дунё Сиз бирор марта хотинингизга бугунги ярим яланғоч, очиқ жинсий алоқа ва порнографияга йўналтирилган дунёда яшаш қанчалик оғирлиги ҳақида ўйлаб кўрганмисиз? Бу олам пушти ранг кўзойнакда сизнинг мовий кўзойнагингиздагидан кўра бошқачароқ кўринади. Шу боис Аюбнинг ақлига ажойиб фикр келган: «Мен: «Аёл-қизларга шаҳват билан қарамайман», деб кўзларим билан аҳд тузган эдим» (Аюб 31:1). Аюбнинг тан олишича, «Адолатсизларнинг бошига офат, бадкирдорларнинг бошига кулфат тушади–ку» (Аюб 31:3). Аюб нафақат маънавий-руҳий ҳаётдаги, балки хотини билан ўзаро муносабатлардаги ўз хатти-ҳаракатларининг оқибатини яхши англаган. Бу борада барча эрлар Аюбдан ўрганишлари мумкин. Хотин эри Парвардигор билан аҳдлашиб, Исо Масиҳни ҳаётининг барча соҳалари, жумладан никоҳда ҳам ўзига Парвардигор деб қабул қилишга интилаётганини кўрганида, унинг ўзига ишончи ортади. У эрининг севги ва ўзига садоқатига ишонганида, ўзига куч олади. Уни Худо мана шундай қилиб яратган, шу боис никоҳ аҳди ўлим сизларни ажратмагунича садоқатли бўлишни талаб қилади. Хотинингиз Қўшиқларнинг қўшиғи китобида севиб қолган қаҳрамон айтган қуйидаги сўзларнинг моҳиятини чуқур англайди: «Қўлингдаги муҳр узугингдай, мени ҳам юрагингга муҳрлаб олгин» (8:6). Никоҳ маросимида узукларни алмашиш одати мана шу оятда акс этган мазмунни ифодалайди. Никоҳ узуги аёл учун жуда ҳам кучли тимсол ҳисобланади. Бу узук унга ўзининг суюкли эканини, ҳамда ёлғиз эмаслигини англатади! Энди ҳаётида унга бир умр, ажрашишгача эмас, балки ўлим ажратмагунича содиқ бўладиган инсон бор. Кўпгина эркаклар бажарадиган ишларининг туридан келиб чиқиб, ёки спорт машғулотлари боис, ёхуд вақт ўтиб тўлишганлари сабабли узук бармоқларига сиғмай қолгани учун никоҳ узугини тақишмайди. Аммо кичкина келган узукни катталаштириш ёки озроқ пул сарфлаб бошқасини олиш мумкин. Узуклар у қадар қиммат турмайди, Ҳатто сиз уларни ишингиз ёки спорт машғулотлари сабаб ечиб қўйган бўлсангиз ҳам, кейин яна тақиб олишингиз мумкин. Никоҳ узуги – садоқат рамзидир. Бирорта эр уйидан никоҳ узугини тақмай чиқмаслиги керак. Никоҳ узугини тақиб юриш мажбуриятини зиммангизга олганингиз каби, ҳеч қачон ҳазиллашиб бўлсада «ажрашиш» сўзини тилга олмасликка ўзингизга ваъда беринг. Бу сўз, қандай оҳангда айтилганидан қатъий назар, хотинингизнинг қалбини яралайди. Танглик доирасига қайтишнинг нима кераги бор? Хотинингизга бир умр унга содиқ қолишингизни билдириб қўйиш учун ҳаракат қилинг. Сиз имкони бор қадар садоқатлимисиз? Малаки пайғамбар Китобининг иккинчи боб ўн тўртинчи ва ўн бешинчи оятларида Худо никоҳдаги садоқатга қандай муносабатда экани яққол акс этган. Бу оятда пайғамбар яҳудийларни никоҳ муносабатларини ўйсизларча бузишгани учун айблайди. Ажрашишлар сони ортиб кетган эди, шу боис Малаки шундай дейди: «...сизлар ёшлик чоғингизда уйланган хотинингизга бевафолик қилдингиз. Ахир, у сизнинг умр йўлдошингиз, никоҳ аҳдингиздаги хотинингиз–ку! Эгамизнинг Ўзи сизларнинг орангизда гувоҳдир. Эҳтиёт бўлинг, орангизда ҳеч ким ўз хотинига хиёнат қилмасин...» (Мал. 2:14-15). Шу жойда сиз эътироз билдиришингиз мумкин: «Эмерсон, сал ошириб юбормаяпсизми? Мен хотинимни севиш учун қўлимдан келган ҳамма ишни қиляпман, унга нисбатан бевафолик қилмаяпман». Мен сиз ёки бошқа ҳар қандай покдамон эркак ўз хотинига хиёнат қилаяпти, демоқчи эмасман. Шунчаки, пайғамбар Малакининг Китобидан олинган ушбу оят барчамиз учун ўзимизга разм солиб олишимизга ойна вазифасини ўтасин. Руҳиятингизда нималар содир бўлмоқда? Хотинингизга нисбатан нималарни ҳис этаяпсиз? Сиз унинг учун очиқмисиз, уни тушунишга ҳаракат қиляпсизми? Сиз унга имкони бор қадар садоқатлимисиз? Бежизга Малаки пайғамбар ўн олтинчи оятга ўтишда қуйидаги сўзларни ишлатмайди: «“Мен ажрашишларни ёмон кўраман”, дейди Исроил халқининг Худоси» (Муқаддас Китобнинг ўзбекча таржимасидаги «Хотинидан нафратланиб, ундан ажрашган эркак ўз ҳимояси остида бўлган хотинига шафқатсизлик қилган бўлади» деган жумлалар ўрнига инглизча таржимадаги «“Мен ажрашишларни ёмон кўраман”, дейди Исроил халқининг Худоси» деган сўзларни ўқиймиз – таржимоннинг изоҳи). Малаки Танглик доирасидан бошланган вазиятни баён этади. Исроилликлар бу атама ҳақида ҳеч нарса билишмаган, аммо улар Танглик доирасидан чиқишмаган. Шу боис мен сизларга қатъий туриб, имкон қадар Танглик доирасининг шиддатли айланишидан қочиш учун очиқ бўлишларингизни ва Қувват доирасини тарк этмасликларингизни тавсия этаман. Сизнинг Севгингиз бўлмаса хотинингиз тинчини йўқотиши ёдингизда турсин. Биргаликдаги турмушларингизнинг барча соҳаларида унга содиқ бўлсангиз, севгингизни кўпроқ намоён этиш имкониятларингиз бўлади. Робертсон МакКилкин ваъдасининг устидан чиқди Эрнинг хотинига садоқатининг энг ёрқин мисолларидан бири Робертсон МакКилкиннинг ҳаёти билан боғлиқ. У хотини Альцгеймер касаллигига чалингани боис йигирма бир йил давомида меҳнат қилган Колумбия округидаги Муқаддас Китоб коллежи ва семинария президенти лавозимини тарк этган1. Касаллик шу даражада ривожланиб кетганки, хотини эрининг атиги бир неча соат йўқлигига ҳам чидай олмаган. Робертсон ишга кетганида, хотини «эрим йўқолиб қолди» деб ўйлай бошларди ва уни қидиришга тушарди. МакКилкин мунтазам равишда хотинининг ёнида бўлиши кераклигини тушуниб етган. У қийин, шу билан бирга оддий қарорга келади. Бу ҳақда у шундай дейди: «Бу қарорни мен қирқ икки йил олдин «ўлим бизни ажратмагунича» касаллигида ва қариганида ҳам Мюриэлга ғамхўрлик қилишга ваъда берганимда қабул қилгандим»2. МакКилкин ўз сўзига содиқ виждонли инсон бўлиб қолишни исташини қайд этади. Хотини қирқ икки йил давомида унга садоқат билан хизмат қилган, шу боис у хотинига қирқ йил хизмат қилса ҳам қарзини уза олмас эди. МакКилкин учун ушбу оддий қарор ягона вариант эди, лекин ушбу танловда нафақат унинг бир сўзли экани, балки садоқати ҳам ўз аксини топди. «Мюриэлнинг мияси ўзининг лаёқатини йўқотиб бораётганини кузатар эканман, у ҳаётимнинг қувочи бўлиб қолаверди, - дейди у. – Ҳар куни мен ўзим бир умр севган хотинимнинг янги қирраларини кашф этаяпман»3. МакКилкин ўз ваъдасининг устидан чиққани ҳақида китоб ёзган («А Promise Kept»). Унда муаллиф хотинига қараш учун Муқаддас Китоб коллежи ва семинария президенти лавозимидан кетиш ҳақидаги қарорига бошқаларнинг муносабатидан ҳайрон қолганини ёзади. Эрлар ва хотинлар ўзларининг никоҳ аҳдларини янгилай бошлайдилар. Ваъзлар пайтида Қавмбошилар одамларга унинг тарихини сўзлаб беришади. Токи доимий равишда ўлим билан юзма юз турган одамлар билан ишлаб келаётган онколог таниши унга қуйидаги сўзларни айтмагунича, у бунинг сабабини тушунмаган: «Эрининг бошига иш тушганида деярли барча аёллар унинг ёнида қолишади, лекин эркаклар деярли ҳар доим бошига ташвиш тушган хотинини ташлаб кетишади». Нима учун қизларга ўта меҳрибон бўлиш керак Албатта, эрининг бошига иш тушганида деярли барча аёллар унинг ёнида қолишади, лекин эркаклар деярли ҳар доим бошига ташвиш тушган хотинини ташлаб кетишади, деган фикр умумлашма ҳисобланади. Ҳар бир қоиданинг ҳам ўз истиснолари бўлади, Робертсон МакКилкин бунга ёрқин мисолдир. Ушбу умумлашма фикр аёллар ўз табиатларига кўра, эркакларга нисбатан кўра кўпроқ ўзгалар тўғрисида ғамхўрлик қилишга мойил бўлишларига асосланган. Дунёмиз каби кўҳна мақолардан бирида «Ўғилларингизга меҳрли бўлинг, аммо қизларингизга кўпроқ меҳр беринг» - дейилади. Нима учун? Чунки, сиз бева бўлиб қолсангиз ва қариганда қаровчига муҳтож бўлсангиз, айнан қизингиз эрини сизга яқинроқ жойга кўчиб ўтишга кўндиради, шу йўл билан у сизга ғамхўрлик қилишга кўпроқ имконияти бўлишини билади. Бундай садоқат аёллар табиатига хос хусусиятдир. Хотинингизда озгина шубҳа пайдо бўлиб, у сизнинг ёнингизга уни севасизми, ёки нима учун севасиз ёхуд бир куни уни ташлаб кетишингиз мумкинми, деган саволлар билан келганида, сизни қопқонга туширишга уринишаётгандек тасаввур уйғониши мумкин. Сизни тилингиздан илинтириб, агар жавобингиз ишонарсиз чиқса, айбдор қилиб, ҳурматсизлик кўрсатишлари мумкин, деган хаёлга борасиз. Аммо аслида бундай эмас. Хотинингиз сизга бу каби саволлар билан мурожаат этишининг сабаби – у сизга садоқатли ва сиз ҳам унга шунчалик садоқатлимисиз, шуни билишни, шунга ишонч ҳосил қилишни истайди. Балки сиз қуйидаги эски ҳазилни эшитгандирсиз. Бир куни бир гуруҳ эркаклар гольф ўйнашаётган эди. Уларнинг тўрт нафари ўн саккизинчи чуқурчага яқинлашиб, зарба беришга тайёрланади. Шу вақт майдон яқинидан майитни олиб ўтиб қолишади. Шунда ўйинчилардан бири бошидан шляпасини ечиб юрагига босади. Унинг ўртоқлари ҳайрон бўлишади. Улардан бири шундай дейди: - Умримда ҳали гольфда ҳал қилувчи зарбани беришга тайёрланаётган одам, майитга ҳурмат кўрсатиш учун бошидан шляпасини ечганини кўрмаган эдим. Ҳайрон қолдим. Ўша одам шундай жавоб қилибди: - Ҳа, бу жуда ажойиб аёл эди. Мен у билан қирқ уч йил бир оила бўлиб яшадим. Гольф ўйнаш керакми, ёки хотинининг жанозасига бориш керакми? Бемаъни, гольф ўйнаётганлар учун эса кулгули савол. Мен бошимни кундага қўйиб кафолат бераманки, хотинингиз ушбу ҳангомани, худди келажакда ўзини «янги модел»га алмаштиришингиз мумкинлиги ҳақидаги ҳазилда бўлгани каби, кулгули деб ҳисобламайди. У бу каби ҳангомаларни ҳазм қила олмайди. У фақат севги ва садоқатни тушунадиган қилиб яратилган. Агар сиз уни бунга ишонтира олсангиз, доим Қувват доирасида бўласиз. Қуйидаги ҳолатларда хотинингиз сизнинг садоқатингизга ишонади... • Бошқа одамларнинг олдида уни мақтасангиз; • Унинг учун жуда муҳим бўлган ишларни қилсангиз; • Унга қарорлар, жумладан фарзандлар тарбияси масаласида, қабул қилишда ёрдам берсангиз; • Болаларнинг олдида унга танбеҳ бермасангиз; • Бошқа аёлларга суқланиб қарамасангиз; • Уни ва никоҳингизни ҳаётингизда биринчи ўринга қўйсангиз; • Бошқа одамларнинг олдида на уни, на фарзандларингизни танқид қилмасангиз; • Ҳатто бошқа эркаклар хотинларини уйга ташлаб келишганда ҳам сиз хотинингизни тадбирларга олиб борсангиз; • фарзандларингизга: «Ҳеч қачон онангиз билан бунақа оҳангда гаплашманг!» - деб танбеҳ берсангиз; • унга қўнғироқ қилиб, режаларингиз билан ўртоқлашсангиз; • сўзингизнинг устидан чиқсангиз; • ҳар доим ва ҳамма жойда у ва фарзандларингиз ҳақида яхши гаплар гапирсангиз. 14-БОБ. ЭЪЗОЗ – АЁЛ УНИ ҲУРМАТ ҚИЛИШИНГИЗНИ ВА АРДОҚЛАШИНГИЗНИ ИСТАЙДИ Кўп йиллик хизматим давомида ёнимга турли эркаклар келиб, шундай дейишган: - Биласизми, Қавмбоши, менинг ибодатларим яхшироқ бўлиши керак, назаримда.... Унга жавобан сўрайман: - Хотинингиз билан муносабатларингиз қандай? - Йўқ-йўқ, гап бунда эмас, - шошилиб жавоб қилади у, - ибодат борасида муаммоларим бор. Мен саволимни такрорлайман: - Хотинингиз билан муносабатларингиз қандай? - Қавмбоши, сиз мени тушунмаяпсиз. Мен хотиним ҳақида эмас, балки ибодат билан боғлиқ ҳаётим ҳақида гапираяпман. Мен кулиб шундай дейман: - Мен эса хотинингиз ҳақида гаплашишни истайман. Мазкур китобнинг биринчи бобида биз хотинингизга ўзингиз билан тенг ҳуқуқли шахс сифатида муносабатда бўлишингизни талаб этадиган Муқаддас Китоб тамойиллари ҳақида гаплашган эдик. Ушбу мавзуга оид энг асосий оят Бутруснинг биринчи Мактубининг учинчи боб еттинчи оятига тўғри келади. У ерда эрларга «хотинларингиз заиф жинсдан эканлигини ҳисобга олиб, улар билан оқилона муносабатда бўлинглар. Улар ҳам абадий ҳаёт иноятидан баҳраманд бўлгани учун, уларни ҳурматга сазовор ҳисобланг» - дея даъват қилинади. Ўша ерда, учинчи оятда яна бир жумла борки, унга ҳар бир эр қулоқ осиши керак. Бутрус хотинларингиз заиф жинсдан эканлигини ҳисобга олиб, улар билан оқилона муносабатда бўлинглар, улар ҳам абадий ҳаёт иноятидан баҳраманд бўлгани учун, уларни ҳурматга сазовор ҳисобланг, дер экан, бунинг сабабини «ибодатларингизга халал берманглар» дея изоҳлайди. Шу боис мен ҳузуримга маслаҳат сўраб келган эрларга, агар ибодатларига жавобан осмондан садо келмаётган бўлса, демак улар хотинларига Худо марҳамат қилганидек ҳурмат ва эъзоз кўрсатмаётган бўлишлари мумикнлигини тушунтираман. Бу эркаклар ҳамма нарсани тўғри бажаришаётганига ишонишарди – озода юришади, Худога итоат этишади, аммо ибодат қилганларига осмон уларга кўр ва кар бўлиб туюлади. Улар ҳайрон бўлиб сўрашади: «Парвардигор, нега мени эшитмаяпсан?» Аммо биз чуқурроқ кириб борсак, аксарият ҳолларда муаммонинг илдизи, бу эркаклар хотинларига оқилона муносабатда бўлмасликларида, уларни ҳурмат қилмасликларида ва улардан миннатдор бўлмасликларида эканини кўрамиз. Бу эркаклар Муқаддас Китоб талабига бўйсунишлари билан ибодатлари ҳам ижобат бўла бошлайди. Олтита тамойилнинг барчаси ўзаро узвий боғлиқ Аслини олганда, санаб ўтилган барча олтита тамойил ҳам хотинингизга ўз ҳурматингизни намоён этишнинг энг яхши усули ҳисобланади. Хотинингизга ҳурматингизни, айниқса у билан бирлашув, очиқлик, тушуниш, тинчликпарварлик ва садоқат орқали яхшироқ намоён этишингиз мумкин. Ниҳоят, биз охирги сифат – эъзозлашга етиб келдик. Эри томонидан эъзозланадиган аёл ўзини камситилган ҳис этмайди. Муқаддас Китобда эркакка қандай қилиб ўз севгилисини қадрлаши ва эъзозлаши кераклиги баён этилган: «Қандай гўзал ва хушрўйсан, ҳузурбахш севгилим менинг!» (Қўшиқ. 7:7). Эр ўз хотинини «парвариш қилиши» керак (қаранг: Эф. 5:29). Ҳикматлар китобининг 31 боб, 28-29 оятларида шундай дейилган: «Болалари туриб уни дуо қилади, эри ҳам мақтайди: “Фаросатли аёллар кўп, аммо сен ҳаммасидан аълосан”». Худо аёлларни шундай яратганки, улар ўзларини қадрлашларини, эъзозлашларини ва ҳурмат қилишларини исташади. Хотинингизни худди Худо билан аҳдингизни қадрлагандек қадрлашингиз учун уни юқори даражада ҳурмат қилишингиз керак. Мен хотинингиз ўзини эъзозлашларини (ҳурмат қилишларини) истайди, деганимда, билингки, бу эркаклар ҳис этадиган эҳтиёждан мутлақо бошқача эҳтиёждир. Аёл учун эъзозлаш ва ҳурмат севгининг бир қисмидир. Менимча, фақат бир марта – унинг фикри сиз учун қизиқ бўлмаганда хотинингиздан сиз уни ҳурмат қилмаслигингиз ҳақида эътироз эшитишингиз мумкин. Аниқроғи, у қуйидаги сўзларни айтиши мумкин: «Биламан, ҳурмат қилмаганинг учун ҳам мени севмайсан». Ҳурмат қилиш, эъзозлаш ва миннатдорлик хотинингиз учун ўз-ўзича қадрият ҳисобланмайди. Улар хотинингиз сиздан олишни истайдиган севгининг таркибий қисмларидир. Бошқача айтганда, севгининг қирралари бисёр ва биз улардан олтитасини кўриб чиқдик. Ўн бешинчи ва кейинги бобларда биз нималар хотиннинг эрга ҳурматига сабаб бўлиши мумкинлиги ҳақида сўз юритамиз. Эркакнинг табиатидаги нимадир уларнинг ўзаро муносабатларида эрнинг етакчи бўлишини талаб қилади. Бу етакчилик улар томонидан устунлик билан бир хилда қабул қилинмайди. Шунчаки, эр ўзини хотинининг олдида мажбуриятли ҳис этади ва унинг учун ўлимга ҳам тайёр бўлади. Худо эркакларни шундай яратган ва улар ўз зиммаларидаги ана шу масъулиятни ҳис этишади. Муқаддас Китоб тамойилларига мувофиқ хотин эри ўзи учун ўлимга тайёр бўлганидек ўлишга эҳтиёж сезмайди. Эфесликларга мактубнинг бешинчи бобида эр Исо Масиҳ тимсолида келтирилади, Исо эса Жамоат учун ўлган. Хотин эса Жамоат тимсолини англатади ва эри унинг учун ўлишга ҳам тайёр туради. Хотинингиз ўзаро муносабатларингизда етакчилик қилишга интилмайди, аммо у сизнинг устувор нарсалар рўйхатингизда биринчи ўринда туришни истайди. Эрларга «уларни ҳурмат қилинглар» (1 Бут. 3:7) – деб буюрганида, Бутрус айнан мана шуни назарда тутган. Хотинингиз сизнинг хаёлларингизда биринчи ва асосий навбатда туриб, муҳим ўрин тутишини билиши керак. Хотиннни «эъзозлаш» деганда мен айнан мана шуни назарда тутаман. Шу нарса бор экан, хотинингиз ўзини аҳамиятли, қадрли, ҳамда дунёдаги ҳамма аёллар орасида энг суюклиси, деб ҳис этади. Шунда у ҳам худди Жамоат Исо Масиҳни эъзозлаб, қадрлаганидек, сизни ҳам ҳурмат қилиш ва эъзозлашни истайди. Сизнинг севгингиз хотинингизни сизга ҳурмат кўрсатишга илҳомлантиришини, унинг ҳурмати эса сизни унга севги билан муносабатда бўлишга илҳомлантиришини ёдда тутинг! Фарзандлар туфайли Сара кўпинча ўзини омадсиз ҳис этарди Ҳали фарзандларимиз кичкиналигида Сара ўзини она вазифасини яхши уддалай олмаётган деб ҳисоблаб, тез-тез умидсизликка тушарди. Болаларимизнинг бошига бирор иш тушганида, ёки барча болаларда бўлгани каби бирор ташвишга сабабчи бўлиб қолишганида ёки ўзлари муаммо яратишганида Сара ўзининг ожизлигини ҳис этар ва бунинг учун ўзини айблар эди. Бунақа пайтда у: «Қўлимдан ҳеч нарса келмаяпти» - дерди. Фарзандларимиз ҳали жуда кичкиналигида мен Саранинг шикоятларига эътибор бермасдим, ёки унинг бу ташвишларини ваҳима деб ҳисоблардим. Ниҳоят, ики ўғил ва бир қизимиз ўсмир ёшига етишгач, мен Сара ёнимга келиб, қўлидан ҳеч нарса келмаётганини, ўзининг ёмон она эканини айтганида, аслида нимани хоҳлаганини тушуниб етдим. У менинг қўллаб-қувватловимни, унга ишонишимни айтишимни, у оналик вазифасини жуда яхши уддалаётганини мендан эшитишни истаган экан. У шунчаки, фарзандлар тарбияси борасидаги қарорларини қўллаб-қувватлашимга ишонч ҳосил қилишни хоҳлаган. Мен доим унинг садоқати ва интилишларини қадрлашимни, у ҳаётимда борлигидан бахтиёр эканимни, мен ва фарзандларимиз учун қилаётган ишларидан мамнунлигимни билдириб турардим. Мен ҳеч қачон унинг ўринини босолмаслигимни билардим ва буни тез-тез ўзига айтиб турардим. Севги ва ҳурмат уйғунлиги сизларга бахтли, бамаъни ва соғлом оила қуришларингизда ёрдам беради. Аммо ҳаёт ҳар доим ҳам бир текисда давом этмайди. Одам Ато ва Момо Ҳаво боғда таъқиқланган дарахтнинг мевасини тотиб кўрганларидан кейин, гуноҳ барчамиз учун универсал муаммога айланиб қолди (қаранг: Ибт. 3; Рим. 5:12-20). Кескинлик, низо ва муаммоларнинг бўлиб туриши табиий ва сиз уларни енгиб ўтишга тайёр туришингиз керак. Сиз эркак сифатида ўз тасаввурингизни ҳаётингизнинг турли соҳалари, яъни: ишда, муваффақиятларда, натижаларда, марраларни забт этишларда ким эканлигингизга боғлаб қўйишингиз керак (китобимизнинг ўн олтинчи бобига қаранг). Аммо хотинингиз ўз тасаввурига ўзи уйда ким эканлигини боғлаб қўяди. Тўғри, бугун аёллар уйдан ташқарида ишлашлари, мансабларни эгаллашлари мумкин, аммо бир йирик авиакомпаниянинг вице-президенти бўлган аёл айтганидек: «Мен учун энг муҳими иш куни якунида эрим мени севиши ва қадрлашини ҳис қилиш. Дунёда ҳамма нарсадан кўра кўпроқ шуни истайман». Хотинингизга миннатдорчилик билдириш учун тимсоллардан фойдаланинг Ҳарбий билим юртини битириб, Уитон коллежига ўқишга кирганимдан кейин, ўзимга қуйидагича савол бера бошладим: «Аёллар қанақа мавжудот?». Мен ҳарбий билим юртида ўқиган давримда, яъни ўн уч ёшимдан ўн саккиз ёшгача, аёллар билан деярли мумомала қилмаган эдим. Мен бошқа ёшлар бермайдиган жуда кўплаб саволларни берардим. Эсимда, бир сафар ошхонада ўтирганимизда, шундай савол берганман: «Нега жанжаллашиб қолганларингдан кейин яхши кўрган қизингга атиргул совға қиласан?» Ҳамма менга ҳайрон бўлиб қараб қолган, сўнг улардан бири шундай деб жавоб берган: «Билмадим, шунчаки бу иш беради. Илтимос, нонни узатиб юбор». Аммо мен савол беришдан тўхтамасдим. Мен бунда ўзим тушунмаган рамз, тимсол борлигини ҳис қилардим. Агар эркак кишига атиргул совға қилинса, унинг кўзлари ёшланмайди ва у дастрўмолини излаб қолмайди. Кейинчалик, биз Сара билан учраша бошлаганимизда, сўнгра турмуш қургач, мен тимсолларнинг кучи ҳамда ана шу тимсоллар аёлга сизнинг севгингиз ва миннатдорлигингизни қанчалар чиройли тарзда етказиб бериши мумкинлиги ҳақида жуда кўп нарсаларни билиб олдим. Сиз ҳеч қачон хотинингизга у эҳтиёжманд бўлгани даражада ҳиссий очиқлик ва миннатдорликни намоён эта олмайсиз, аммо рамзий изҳорлар бу бўшлиқни тўлдиришга ёрдам беради. Мен бу ўринда, жумалдан, тўйларингизни ва туғилган кунларни назарда тутяпман. Хотинлар бу воқеаларга анчайин катта аҳамият қаратишади (мен Саранинг туғилган кунини унутиб қўйганим эсингиздами?). Болаларни аёллар туғишади, шу боис улар туғилган кунларга алоҳиад эътиборли бўлишади. Тўққиз ой давомида у: «Ўша қувончли кун қачон келади?» - деб кун санайди. Фарзанд кўриш аёллар ҳаётининг муҳим қисмидир. Фақат аёллар ўз фарзандларини дунёга келтиришади. Еремиё пайғамбар айтганидек: «Қани, сўраб кўринг: эркак киши туғадими?» (Еремиё 30:6). Аёлларнинг тушунчасидан келиб чиқадиган бўлсак, қандай қилиб туғилган кунни унутиш мумкин? Аёллар буни ҳеч қачон унутишмайди. Худди шу каби тўйи бўлган сана ҳам аёлнинг хотирасига ўчмас бўлиб муҳрланиб қолади. Ҳали кичкина қизалоқлигиданоқ аёл тўй ҳақида орзу қилади, бу уларнинг дугоналари билан ўйинларида ҳам акс этади. Ҳатто бугун – орадан шунча йил ўтиб ҳам хотинингиз тўйдаги суратларни дугоналарига кўрсатиб ўтиради. Улар биргаликда кўйлакни, соч турмагини ва шу кабиларни муҳокама қилишади. Ўғил болалар эса ҳеч қачон тўй билан боғлиқ ўйинларни ўйнашмайди. Эркак киши ҳеч қачон: «Гарри, тўй суратларингни кўрсатчи, куёв жўралар ўшанда қандай кийим кийишган экан?» - демайди. Мана шу ҳаётни мовий ва пушти рангли кўзойнаклар орқали кўришни англатади, сиз буни ҳеч қачон унутмаслигингиз керак. Хотинингиз учун тўйларингиз бўлган сана, ўзининг ва оилангизнинг бошқа аъзоларининг туғилган кунларидан муҳимроқ саналар йўқ. Бу саналарнинг барчаси эрлар учун бу кунлар эсингизда эканлигини билдириб қўйиш ва хотинингиз билан уларни нишонлаш орқали унга бўлган севги ва миннатдорлигингизни намоён этишнинг ажойиб воситасидир. Хотинингизнинг туғилган кунини ёки тўйларингиз бўлган санани нишонлаш илм эмас, балки санъатдир. Бу масалага илмий ёндашув уларни расмиятчиликка айлантириб юборади ва серчиқим қилиб қўйди. Тахмин қилайлик, бир эркак хотинининг туғилган кунига «Мерседес» совға қилди (мен ростдан ҳам шундай қилган уч нафар эркакни биламан). Бошқа эркак эса хотинини боғ сайрига таклиф этди ва улар узоқ сайр қилиб, бир-бирларига бўлган севгиларини изҳор этишди, эр хотини ўзининг ҳаётида жуда муҳим ўрин тутишини айтди. Орқага қайтишларида у кичкина ясси тошча топиб, уни чўнтагига солиб қўйди. Уйда эса тошга кичкина назмий дил изҳорини ёзиб, ушбу сайрдан эсдалик сифатида хотинига совға қилди. Сизнингча, аёлларнинг қай бири совғани кўпроқ қадрлайди? Хотин учун қимматбаҳо совға жуда қадрли бўлади, деб ҳисоблаш мумкин (мовий кўзойнакли эркакларнинг фикрича). Ахир эркакка «Мерседес» совға қилишганда, у хурсандчилигини яширолмай: «Мана, ҳақиқий дўст! Тасаввур қиляпсизми, Жо менга машина совға қилди! Ишонгим келмаяпти!» - деб мақтаниб юрган бўларди. Аммо хотинингизга «Мерседес» сотиб олганингизда, у одатда, дугонасига тахминан шундай дейди: «Қара, у менга «Мерседес» сотиб олибди. Қизиқ, у хушомадгўйлик қиляптими ёки мендан ниманидир илтимос қилмоқчими?» Энди эса ўша ясси тошчага қайтамиз. Хотинингиз тўқсон учга кирганида, сиз бу дунёни тарк этганингизга ўн йилча бўлганда, у сиздан хотира сифатида камин устидаги токчада нимани сақлайди? «Мерседес»нинг суратиними? Асло, йўқ! У ўша бир парчагина тошни сақлайди, чунки у бир вақтлар эри ўзига эътиборли бўлганини, уни қадрлаганини эслатиб туради. Хотини билан йигирма тўрт йилдан бери бирга яшаб келаётган бир эркак конференциямизда турмуш ўртоғи билан ташриф буюрди, ҳамда тезда «кичик» ва бир қарашда сезилмайдиган нарсаларнинг қадрли бўлишини билиб олди. Унинг хотини бизга қуйидаги мактубни ёзганди: “Бу йил авлиё Валентин куни ўзгача бўлди... Уйқудан уйғонганимдан кейин мен бироз вақт ширинликлар ови билан шуғулланишимга тўғри келди. Эрим ҳаракат қилиб тўртта кичик шеърлар ёзиб, уларни турли навли валентинка-ширинликлар солинган кичкина ўрамларга ёпиштириб чиқибди. Овим ваннахонадан бошланди ва йўл кўрсаткичлар асосида кейинги ўрамни топишим керак эди. Мен ўзимча кулиб уйни айланиб юрардим, бу жуда қизиқ бўлганди... Ўша оқшом эрим севишганлар кунига бағишлаб ресторанга стол буюртириб қўйибди. У ерда гитарачи классик куйларни ижро этарди. У ерда бизни суратга туширишди ва уни ресторандан «раҳмат» деган сўзлар битилган махсус рамкага солиб беришди. Сокин ва шинам вазиятдаги кечки овқат жуда ажойиб ўтди. Бу унутилмас оқшом бўлди! Эримга ўзининг менга бўлган севгисини қандай изҳор этишга ўргатганингиз учун сизга катта раҳмат”. Бу аёлнинг сўзларида муҳим ҳақиқат акс этган. Сиз қандай ўйлар билан хотинингизга совға олганингиз, откритка танлаганингиз ёки иш бажарганингизнинг олдида совғанинг нархи иккинчи ўринга тушиб қолади. Худо хотинингизга севгингизни акс эттирадиган ва сиз уни қанчалик қадрлашингизни билдириб турадиган нарсалар жуда кучли таъсир кўрсатадиган қилиб яратган. Хотинингиз у ҳақда нималарни ўйлаётганингизни билишни истайди. У буларнинг барчаси юрагингиздан самимий чиқишини хоҳлайди. Дарҳақиқат, энг асосийси – буларнинг барчаси ортида нима турганлигидадир. Хотинингиз нима ҳақида ўйлаётганини билишингизни истайдими? Авлиё Валентин куни билан боғлиқ воқеа муваффақиятли никоҳда нималар содир бўлиши мумкинлигининг ёрқин исботидир. Аммо баъзида, қисман бўлсада, Мэрфи қонунияти ишга тушади. Буни тасвирлаш учун сиз хотинингизни ресторанга таклиф этган вазиятни оламиз. Тахмин қилайлик, бу никоҳларингизнинг беш йиллиги ва сиз уйга келиб шундай дейсиз: - Азизам, кел, тўйимиз бўлган кунни ресторанда нишонлаймиз. Қаерга боришни истайсан? Унинг жавоби: - Билмасам. Сиз: - Лекин мен сени ўзинг хоҳлаган ресторанга олиб бормоқчи эдим. Қаерга боришни истайсан? У яна жавоб қайтаради: - Билмайман. Ўзинг танлай қолсанг бўлмайдими? - Ресторанни мен танлашимни хоҳлаяпсанми? - Ҳа. - Лекин мен танлашни истамайман. Сен хоҳлаган жойга боришни истайман. - Мен эса сен танлашингни хоҳлаяпман, - сўзида туриб олади хотинингиз. - Бўпти, майли, - ўйлайсиз сиз ва таклифингизни айтасиз: - Стейк-Хаусда шаҳардаги энг яхши мол гўшти пиширилиши ҳақида ўқиган эдим, ўша ерга борайлик. - Мен у ерга боришни хоҳламайман, - дейди хотинингиз. Кўпчилик, деярли барча эркаклар, шунақа вазиятга тушишган. Бунақа пайтда олдингизда иккита вариант туради: сиз хотинингизнинг мантиқсиз жавобига ёки жаҳлингиз чиқиб, ёхуд аччиқланиб муносабат билдирасиз. Сиз мовий рангли кўзойнак ва эшитиш аппаратидан фойдаланганингиз сабабли бу қадар мантиқсиз, ақлсиз ва беқарор бўлиш мумкин эмас, деб ўйлайсиз. Агар хотинингиз оқшомни барбод қилишни истаётган бўлса, у Танглик доираси томон ярим йўлни босиб ўтишга улгурди. Аммо бошқа вариант ҳам бор. Сиз Қувват доирасини танлашингиз мумкин. Хотинингиз пушти рангли кўзойнак ва эшитиш аппаратидан фойдаланиши ёдингизда тургани аниқ. Сиз мовий рангли кўзойнагингиз ва эшитиш аппаратингизни созлаб, сабрли бўлишингиз керак. Асабийлашиш ўрнига кўпроқ маълумот олишга ҳаракат қилинг. Аслида хотинингиз у нимани хоҳлаётганини сезишингизни, аниқлаб олишингизни истаётган бўлади. У шундай ўйлайди: «Агар у ҳам мени мен уни севганимчалик севганида, нимани хоҳлашимни аниқ билган бўларди. Мен у нимани хоҳлашини аниқ билган бўлардим. Нега у буни сезмаяпти? У ҳам мен уни ўйлаганимчалик мен ҳақида ўйлармикан, мен унга нисьатан ҳис қиладиган туйғуларни у менга нисбатан ҳис қилармикан, шуни англашни истайман». Ҳар бир аёл эри ўзини яримта гапидан тушуниб олишини орзу қилади. Гарчи сиз унинг хаёлини ўқий олишни ўрганишингизга ишонч бўлмасада, уриниб кўриш зарар қилмайди. Ўша жойда сиз шундай дейишингиз мумкин: «Тўғри айтасан, Стейк-Хаусда овқатлар ранг-баранг эмас, фақат оловда пиширилган гўшт ва қовурға таклиф қилишади. Яхшиси....». Таомномаси хилма хил ва муҳити яхши бўлган уч-тўртта ресторанни сананг. Ажабмас, уларнинг бири айнан хотинингиз ўйлаган ресторан бўлиб чиқса ва у: «Маъқул, мана шунисига борамиз» - деса. Никоҳингизнинг беш йиллигини нишонлаш режангиз барбод бўлишдан сақлаб қолинади, фалокат рўй бермайди, энг асосийси, хотинингиз уни қанчалик ҳурмат қилишингизни, қадрлашингизни, у ўзини яхши ҳис қилиши учун ҳаракат қилаётганингизни англаб етади. Аммо шундай вазиятлар ҳам бўладики, хотинингиз сиз унинг хаёлидагини ўқиб олишингизни истамайди, лекин шунга қарамай, сизнинг таклифингизга рози ҳам бўлмайди. Бу вазиятда иш анча оғир кечади. Хотинингизнинг фикри сизникига зид келиб турган бўлса, уни қандай қилиб эъзозлаш мумкин (бу жуда ғалати эмасми?!) Эркаклар аниқликни ёқтиришгани боис, уларнинг фикрларини баён этиш усули қўпол бўлиб туюлиши мумкин, ваҳоланки, ўзлари буни сезишмайди ҳам. Сиз хотинингизнинг фикрига қўшилмаганингизда унга муносабатингизнинг учта варианти мавжуд бўлиб, учаласи ҳам иш беради. Биринчидан, сиз: «Азизам, ўз фикрингни айтганинг учун раҳмат» - дейишингиз мумкин. Иккинчидан: «Азизам, кел, мен буни бир ўйлаб кўрай». Бунда, у сиз унинг фикрларини мулоҳаза қилиб кўрмоқчилигингизни билади. Учинчи ва энг асосийси, энг яхши вариантда шундай дейиш мумкин: «Севгилим, гарчи мен бошқача фикрда бўлсам ҳам, сенинг фикрингни қадрлайман ва юрагингга ишонаман». Хотинингизга қилаётган барча ишлари учун миннатдорчилик билдиринг Хотинингизни эъзозлашнинг яна бир йўли барча қилаётган ишлари учун ундан миннатдор эканингизни сездириб қўйиш. Балки сиз ишдан қайтганида йўлакда бетартиб ағанаб ётган велосипед ва самокатлар туфайли гаражга ўта олмаган эркак воқеасини эшитгандирсиз. Уйга кириб, у ошхонада бир уюм ювилмаган идишларни, хоналарда эса кийимлар бетартиб сочилиб ётганини, ваннахонада кирлар уюлиб турганини, икки нафар мактаб ёшига етмаган фарзандлари эса девордаги гулқоғозларга расм чизаётганини кўради. Ниҳоят у ўзининг ўрнида мазза қилиб ухлаб ётган хотинини топади. У хотинини уйғотиб, ундан сўрайди: - Азизам, уй остин-устун бўлиб кетибдику, болалар ҳам билганини қилаяпти, нима бўлди? У эрига чарчоқ аралаш табассум билан боқиб, шундай жавоб қайтаради: - Азизим, сен ҳар куни ишдан қайтгач, кун бўйи нима қилганимни сўрайсан-а? - Ҳа, тўғри... хўш, нима қипти шунга? - Бугун ўша ишларнинг бирортасини ҳам қилмадим. Хотинингизни у қилаётган ишлари учун қадрланг, унинг борлиги учун миннатдорчилик билдиришни ҳам унутманг. Бир аёл эрига шундай деган экан: - Мен ҳозиргина телефонда синглим билан гаплашдим. Ишониш қийин. Айтишича, у ёзда эрига уйнинг орқа томонига айвонча қуришда ёрдам берибди. Шунингдек, синглим чайқаладиган ўриндиқ ҳам ясабди, экзотик таомлар пиширишни ўргатадиган курсга қатнашиш учун ҳам вақт топаётган экан. У доим нима биландир банд, нимадир қилиб юради. У билан гаплашганимда ўзимни норасо ҳис этаман. Менчи, мен нималар қиляпман? Эри унга ўгирилиб шундай жавоб қайтарибди: - Сен мени бахтли қилаяпсан. Шунақа гаплар! Бу эркакка «балли» дейиш керак. У хотинини қадрлайди ва эъзозлайди. Қуйида сиз ҳаётингизда энг муҳим бўлган инсонни қадрлашингиз, эъзозлашингизда ёрдам берадиган бир қанча ғоялар келтирилган. Қуйидаги ҳолатларда хотинингиз сизнинг унга бўлган ҳурматингизни ҳис этади... • «Сен бу ишни уддалаганингдан фахрланаман» - десангиз; • Бошқа одамлар олдида уни мақтаб гапирсангиз; • Унга эшикларни очиб турсангиз; • У билан бирга янги бирор нарса қилсангиз; • Уни чин дилдан мақтасангиз ёки рағбатлантирсангиз; • Кийими ёки соч турмагидаги ўзгаришларга эътиборли бўлсангиз; • Одамлар орасида унга эътиборли бўлиб, мулойим муомала қилсангиз; • Фарзандларингизни унга ва ўзгаларга ҳурмат билан муносабатда бўлишга ўргатсангиз; • Ҳатто унинг фикрига қўшилмасангиз ҳам, турли масалаларда унинг мулоҳазаларини қадрласангиз; • Дўстлар даврасидан кўра, оила дврасида бўлишни афзал кўрсангиз; • У сиз учун ҳаётдаги энг муҳим инсон эканини таъкидлаб турсангиз; • У билан ва қилаётган ишларидан фахрлансангиз. 15-БОБ. ЭРГА ҲУРМАТНИ ҚАНДАЙ НАМОЁН ЭТИШ МУМКИН (Эрлар диққатига: ушбу ва кейинги олтита боб фақат хотинлар учун мўлжалланган, лекин эркаклар ҳам уларни ўқишса зарар қилмайди) Хонимлар, биз эрларингизни улар сизни кўпроқ севадиган эр бўлишларига ёрдам берадиган олтита сифат ва тамойил билан таништирдик. Энди навбат сизга. Навбатдаги олтита бобда биз сизларга эрини ҳурмат қиладиган хотин бўлишингизда ёрдам берадиган амалий ва диний услубларни очиб берувчи олтита тамойил билан таништирамиз. Аёлларни қандай севишга ўргатиш шарт эмас. Худо бу фазилатни уларга қон билан жойлаган, шу боис улар учун севги - табиий ҳолат. Аммо уларга эрларини ҳурмат қилишни ўрганишларида ёрдам зарур бўлади. Биринчи қисмда биз жуда кўплаб аёлларнинг ўз эрларига ҳурмат билан муносабатда бўлишларининг шубҳасиз улкан кучга эга экани ҳақидаги мактубларини келтириб ўтдик. Тан олиш керак, кўпчилик аёллар учун ҳурмат нотаниш ва ноодатий тушунча ҳисобланади, ҳатто сиз эрингизнинг ўзини ҳурмат қилишингизга бўлган эҳтиёжини англаб етганингизда ҳам, бу концепцияни амалга оширишингиз осон кечмайди. Қуйида бир аёлнинг мактуби келтирилган бўлиб, унда Танглик доирасини тарк этиб, Қувват доирасига ўтишга уринаётган кўплаб аёллар ўзларини қандай ҳис этишлари ўз аксини топган: “Оилада эримга ҳурмат билан муносабатда бўлишим кераклиги мен учун ноодатий тушунча эди, шу боис мен бунинг устида жуда кўп тер тўкишимга тўғри келган. Мен ҳар доим эримни кўпроқ севсам кифоя, деб ўйлардим. Аммо кўпроқ севиш иш бермас эди, шу боис ушбу концепция мен учун янгилик бўлди. Яна бир бор раҳмат! Билиб олганларимизни амалда қўллай бошласак, бизни олдинда қандай ажойиб ўзгаришлар кутаётганини ўйлаб юрагим ҳапқириб кетяпти. Муносабатларимизни такомиллаштириш учун мен ўзимда янги куч пайдо бўлганини ҳис этаяпман”. Оиладаги муносабатларни такомиллаштириш учун керак бўладиган янги куч – кейинги олтита бобда айнан шу ҳақда сўз боради. Эрингиз учун муҳим бўлган олтита қадрият қуйидагилардан иборат: бўйсуниш, иерархия, нуфуз, зийраклик, муносабатлар ва шаҳвоният. Уларнинг ҳар бири ҳақида алоҳида бобда қисқача тўхталиб ўтамиз. Бўйсуниш ҳақидаги бобда сиз эрингизнинг ишлаш ва муваффақиятга эришишга интилишини қадрлашни ўрганиб оласиз. Иерархия ҳақидаги бобда эса сиз эрнинг сизни таъминлаш ва ҳимоя қилиш истагини қадрлашни ўрганасиз. Нуфуз ҳақидаги бобда сиз эрнинг сизга хизмат қилиш ва раҳбарлик истаги билан танишасиз. Зийраклик унинг ҳамма нарсани таҳлил қилиш ва маслаҳат бериш истагига боғлиқдир. Муносабатлар сизни эрнинг, иккалангиз биргаликда, худди дўстлардек елкама елка бўлиб ҳамма ишни бажарадиган шериклик муносабатларига интилишини тушунишга ўргатади. Шаҳвоният ҳақидаги боб сизни эрингизнинг жинсий муносабатларга мойиллиги сабаблари билан таништиради. Мана шу олтита соҳада сиз эрингизга ҳурмат кўрсатишни ўрганиб оласиз (В Иловада сиз ўз эҳтиёж ва истакларингизни қандай баён этиш билан танишасиз). Албатта, айрим аёллар учун шартсиз ҳурмат кўрсатиш аксюморондек эшитилаяпти. Ахир, эр бирор бир шартсиз ҳурмат кўрсатилишини кутиб ўтирмай, биринчи галда, унга муносиб бўлиши керак эмасми? Кўплаб аёллар шундай ўйлашади. Мен севги ва ҳурматнинг уйғунлигига ўргата бошлаганимдан бери аёлларга шартсиз ҳурмат уларнинг эрларига ва никоҳларига нима бериши мумкинлигини кўрсатишга ҳаракат қилиб келяпман. Сиз эрингизга шартсиз ҳурмат кўрсатганингизда, шартсиз севгига эришиш йўлига тушиб олган бўласиз. Аммо аёлларнинг бу ўзаро боғлиқликни тушуниб олишлари анчайин қийин кечадиган жараён. Қуйида ушбу йўналишдаги ўз интилишларининг мевасини кўраётган икки аёлдан келган мактуб билан танишасиз: “Мен узоқ вақт мобайнида эримнинг озгина бўлсин эътибори ва диққатини тортиш учун муваффақиятсиз уриниб келдим... Бир неча ҳафта олдин оқшомларнинг бирида у ўзининг сўнгги ой давомидаги менга бўлган совуқ муносабатининг сабабини изоҳлар экан, тахминан юзинчи марта шундай деди: «Сен ҳеч қачон мени эшитмайсан». Ўша оқшом мен сизнинг эркаклар ҳақидаги маърузангизни яна бир бор тинглаб кўрдим ва эрим нимани назарда тутганини тушуниб етдим... Унга яқин бўлиш истагида мен уни ўзимнинг танқид ва зорланишларим билан безор қилиб ташлаган эканман. Мен дарров ўз ёндашувимни ўзгартирдим, сўз ва ҳаракатларни онгли равишда танлай бошладим, натижа эса узоқ куттирмади... эрим менга нисбатан мулойим ва эътиборли бўлиб қолди. Мен сизга мана шу шартсиз ҳурмат концепцияси учун миннатдорчилик билдирмоқчиман. Энди мен эрим менга бераётган севгини унинг учун аҳамиятли ва муҳим бўлган тарзда қайтара олишимни ҳис этаяпман. Ҳарбий рассом сифатида мен ҳурмат нима эканини яхши биламан, аммо илгарилари мен унинг ўзига хос тил эканини тушунмасдим... Илгари мен эримнинг ушбу эҳтиёжи унинг ўзигагина тушунарли бўлган тил эканини билмасдим... Энди эса менинг ўсмир ёшдаги ўғлим билан муносабатларим ҳам осонлашди, буларнинг ҳаммасига ҳурматни янгича тушуна бошлаганим туфайли эришдим. Ҳурмат бўйича тестдан қандай фойдаланиш мумкин Севги ва ҳурматнинг уйғунлиги ҳақидаги ҳақиқатни энди ўргата бошлаган кезларим, мен турли гуруҳлар билан мулоқотга киршиб, уларга муҳимл парчаларни иқтибос сифатида келтирар эдим. Булар: Эфесликларга Мактубнинг бешинчи боб ўттиз учинчи ояти («хотин ўз эрини ҳурмат қилсин»), Бутруснинг биринчи Мактубининг учинчи боб биринчи ва иккинчи оятлари («Масиҳдан ибрат олиб, сиз, хотинлар ҳам, ўз эрларингизга бўйсунинглар. .. аёлларнинг ор-номусли, покдомон хулқ-атворингизни кўриб, имон ҳақида бирон сўз айтилмасданоқ қойил қолсинлар.»). Аммо, тўғрисини айтсам, кўпгина аёллар бу оятларни рад этишар, ҳамда ўйлаб ҳам ўтирмасдан Бутрус ва Павлус эркак бўлишганини айтишарди. Худонинг Каломи бўлган Муқаддас Китобга қарши бош кўтариш Худога қарши чиқиш экани ҳақида ваъз айтиб ўтирмасдан, мен улар эрларини шартсиз ҳурмат борасида синовдан ўтказишлари имконини берадиган усулни яратдим. Шубҳасиз мен уни «ҳурматни аниқловчи тест» - деб атадим. Мен бир гуруҳ аёллардан улар эрларини қайси хислатлари учун ҳурмат қилишларини эслаб кўришларини илтимос қилдим. Айрим аёлларга ушбу вазифани уддалаш учун анчагина кўп ваақт талаб этилди, аммо улар охир-оқибат уни уддалашди. Сўнгра мен уларга уйга бориб, эрлари ҳеч нарса билан банд бўлмаган, ҳеч нарса уларни чалғитмаётган вақтда ёнларига бориб, уларга қуйидаги сўзларни айтишни тайинладим: «Мен бугун сени ўйладим, сенинг ўзим ҳурматга муносиб деб биладиган хислатларинг ҳақида ўйладим, шунчаки мен сени ҳурмат қилишимни билишингни истайман». Шундан кейин аёллар эрларининг жавобини, ёки қандай муносабат билдиришини кутмасдан, ишлари борлигини айтиб, хонадан чиқиб кетишлари керак бўларди. Сўнгра улар нима содир бўлишини кутишлари талаб этиларди. Аёллардан бирининг айтишича, у эрига ўзини ҳурмат қилишини айтганидан кейин, у бурилиб хонадан чиқиб кетмоқчи бўлган. Аммо бунга улгармаган. Эри унинг ортидан деярли бақирганча, тўхтатган ва қуйидаги саволни берган: «Тўхта! Ортга қайт! Қайси хислатларим ҳақида гапирдинг?». Асосийси (ва бу жуда муҳим), аёл эрига нима учун уни ҳурмат қилишини айтишга тайёр эди, шу боис у иккиланиб қолмаган. У сўзини якунлаганидан кейин эри шундай деган: «Буни қаранг-а! Менга қара, бугун оилавий бўлиб ресторанга борсакчи!» Хотин ҳайратдан ёқа ушлайди. Унинг эри оиласини деярли ҳеч қачон ресторанга олиб бормас эканда. Гап нимада? Мен аёлга эркакдаги энг асосий фундаментал импульс асосан ўзига ҳурмат кўрсатилганида, бунга жавобан хизмат қилишдан иборатлигини тушунтирдим. Хотини унга ҳурмат кўрсатди ва у бунга жавобан хотини учун нимадир қилишни истади. Хотин ресторанга боришни эртанги кунга қолдиришни илтимос қилди, чунки шу куни болаларнинг қандайдир юмушлари бор эди, эр бунга рози бўлди. Аммо орадан ўн беш дақиқа ўтиб, аёл ошхона томондан қозон ва идишларнинг тақир-туқурини эшитади. У нима гап экан, деб бориб қараса, эри кечки овқат тайёрлаётган экан. У ҳеч қачон овқат тайёрламас эди. Ҳеч қачон – бу биринчи марта эди! У яна бир марта хизмат қилаётган эди. Орадан бир неча кун ўтиб, бу аёлдан яна бир мактуб келди. Унда қуйидаги сатрлар бор эди: «Айтсам, ишонмайсиз! У ҳозир кийимларни ювмоқда. Ҳурматни аниқлайдиган яна қандайддир тестларингиз борми? Агар иш шу алфозда кетадиган бўлса, яқин орада эрим мени дунё бўйлаб саёҳатга таклиф этиб қолса ҳам ажабланмайман». Аммо хотин ҳурматни аниқлайдиган тестдан эрини ўзини дунё бўйлаб саёҳатга олиб боришга мажбурлаш учун фойдаланиши тўғри бўладими? Эҳтимол, аммо бу аёлни эрини мажбурлашда айблаб бўлмайди. У эрига бўлган ҳурматини самимий тарзда баён этди, натижа эса кутганидан ҳам аъло бўлди. Илгари айтган гапимни яна бир бор такрорлайман: “Агар хотин эрини борича ҳурмат қилса, хотинига меҳрибон эр унга хизмат қилишдан чарчамайди”. Мен бошқа бир инсоннинг энг муҳим эҳтиёжларини қондириш орқали сиз унда жавоб қайтаришга рағбат уйғота олишингизга ишонаман. Тўғри, ҳар бир аёлга ҳам бу аёл кўргандек муносабатни кўриш насиб этмаслиги мумкин. Бошқа эркаклар бўлган воқеани обдон ўйлаб, мулоҳаза қилиб кўриб, кейин бирор нарса дейишлари мумкин. Ҳатто умуман ҳеч нарса демасликлари ҳам эҳтимолдан ҳоли эмас. Бутун моҳият шундаки, ҳурматни аниқловчи тестдан фойдаланиб, сиз ишонч сари илк қадамни ташлайсиз. Худонинг Каломи сиздан эрингизни шартсиз ҳурмат қилишингизни талаб қилишини тушунганингизни намоён этасиз. Эрингизнинг муносабати қандай бўлишидан қатъий назар, сиз унга ҳурмат кўрсатасиз. Эрингизни нима учун ҳурмат қилишингизни тушунтиришга тайёр туринг Аёл эрига унинг маълум бир хислатларини юқори қадрлаши ҳақида айтганида, кўплаб эрлар ҳайратдан ўзларини йўқотиб қўйишади ва ўзларига келганларидан кейин қуйидаги саволни беришади: «Нималарни ўйлаяпсан? Нимани назарда тутдинг? Қайси фазилатларимни ҳурмат қиласан?» Аёл бу саволларга тўғри ва чин дилдан жавоб беришга тайёр туриши керак. Ҳурматинигзни изҳор этганингиздан кейин хонадан бемалол чиқиб кетишни, эрингиз бу ҳақда умуман ўйламаслигини хаёлингиздан чиқариб ташланг. Ишонаверинг, бундай бўлмайди. Лекин, аёл эрининг саволига жавоб беришга қийналиб қолса нима бўлади? Биз эрларида ҳурмат қилишга арзийдиган бирор бир хислат йўқлиги ҳақида гапирган кўплаб аёллар билан суҳбатлашганмиз. Аммо бунақа гапларни гапираётган аёллар ёки эрларидан жуда жаҳли чиққани, ёхуд кундалик можаро ва келишмовчиликлардан безор бўлгани боис, эрларининг бирор бир фазилатини эслай олишмайди. Биринчидан, бундай аёл ўзига қуйидаги саволни бериши керак: «Умаман олганда, эрим менга яхши муносабатдами?» Агар бу саволнинг жавоби озгина бўлсада, ижобий бўлса, аёл рўйхат тузиб чиқиши керак. Бу рўйхат эр Худо томонидан ўз тимсолида яратилгани, ҳамда унда Худо томонидан берилган ва ҳурмат қилишга арзийдиган хислатлар борлигини англашга ёрдам беради. Масалан, у ишлашни ва муваффақиятларга эришишни истайди, у оиласини ҳимоя қилишга ва таъминлашга тайёр. У кучли бўлишни ва ушбу сўзнинг соф ижобий маъносида унга раҳбарлик қилишни хоҳлайди. Биз кейинги бобларда эркак феъл-атворининг Худо томонидан берилган бошқа сифатларини ҳам кўриб ўтамиз. Асосийси эса: эрингизнинг ишларига эмас, хоҳишларига боқинг. Сиз ишни қуйидаги бир нечта ғояни ўйлаб кўришдан бошланг. Сиз уларни ўз сўзларингиз билан ифодалашингиз мумкин. «Азизим, ҳар куни эрталабдан туриб бизни ҳамма зарур нарсалар билан таъминлаш учун ишга бораётганинг учун сендан миннатдорман. Сен шикоят қилмаяпсан; сен буни қилишинг керак ва сен айнан шундай қилаяпсан». «Азизим, сенинг мени ҳимоя қилиш ва оиламизни таъминлашга интилишингни жудаям қадрлайман. Мен тез-тез айнан сен туфайли биз ўзимизни ҳимояланган ҳис этишимиз мумкинлиги ҳақида ўйлайман. Биламан, баъзида молиявий муаммолар елкангга оғир юк бўлиб тушади, сенинг садоқатинг ва тиришқоқлигингга қойил қоламан». Ушбу барча сўзларнинг маъно-мазмуни ижобий руҳга урғу бериб, салбий тусдан қочишда намоён бўлади. Аёл Худо кўрган нарсани кўришга ҳаракат қилиши керак. Эрингизни яхши одам, деб бўладими? Шуни англаб етинг ва унга ўз ҳурматингизни намоён этинг. Никоҳдаги эзгу ниятлар ҳақида гап кетганда, мен аксарият ҳолларда Коринфликларга биринчи Мактубнинг еттинчи боб ўттиз учинчи ва ўттиз тўртинчи оятларини келтириб ўтаман. Павлус Коринфда оилали жуфтликлар бир-бирларига нисбатан меҳрли бўлишганини қайд этади. Павлуснинг таъкидлашича: “Уйланган киши эса хотинини мамнун қилиш ниятида дунёвий ишлар ҳақида қайғуради” (33 оят). Сўзида давом этиб, Павлус: “...Эрга теккан аёл эса эрини мамнун қилиш ниятида дунёвий ишлар ҳақида қайғуради” (34 оят) - дейди1. Яхши эр қандай қилиб хотинининг жаҳлини чиқаришни эмас, балки қандай қилиб унинг кўнглини олишни ўйлайди. Коринфликларга биринчи Мактубнинг еттинчи боб ўттиз учинчи бобида Павлус шу ҳақда гапирган. Мен ҳар доим эрлари томонидан севги кўрсатилмаётган аёлларни эрларини севмасликда ёки севишни истамасликда айбламасликларини сўрайман. Оқибатда, аёллар эрлари хусусида ёмон хаёлларга боришади, бу эса жуда оғир ва кескин айбловдир. Дарҳақиқат, эр ростдан ҳам хотинига севгини намоён этмайди, аммо у буни атайлаб, ёмон ниятда қилмайди. Эр хотинини, ёки хотин эрини хафа қилган вақтларда Муқаддас Китобдан маълум бир оятларни эсга олиш фойдадан ҳоли бўлмайди: «Руҳ тетик, тана эса заифдир» (Мат. 26:41) ва «Лекин бу дунёда ҳар доим солиҳлик қилиб, умуман гуноҳ қилмайдиган инсон йўқдир» (Воиз 7:20, курсив авторники)2. Эрнинг жаҳли чиқса, ёки у ўжарлик қилса, хотини у атайлаб ўзига озор бериш учун қандайдир режалар тузмаётганини билиши керак. У ақл билан иш тутишга ҳаракат қилади. У оиласи бахтли бўлишини истайди. Эр оиласи бахтли бўлишини истагани боис, ҳурматни аниқлаш бўйича тест ўтказган хотинлар оилаларида рўй бераётган ўзгаришлардан лол қолишади. Эркакларда ҳурматга кучли эҳтиёж бўлади. Конференциямизда қатнашган бир аёл менга ҳурматни аниқлаш бўйича тестни ўтказганидан кейин нима бўлганини ёзибди. У эрига ҳеч нарса демаган, шунчаки откриткага эрига бўлган ҳурмати ва ўзининг уч нафар қизлари билан уйда ўтириши учун оилани таъминлаш мақсадида тер тўкиб, меҳнат қилаётгани учун миннатдорчилик сўзларини ёзиб берган. У откриткани эрининг портфелига солиб қўйган, у эса откриткани эртаси куни кўрган. Эр шу ондаёқ хотинига телефон қилиб, кун двомида кайфияти кўтаринки бўлишига сабабчи бўлгани учун раҳмат айтган. Мен ҳурматни аниқлаш бўйича тестни синаб кўриб, ундан ғалаба билан чиққан бошқа кўплаб аёлларнинг гувоҳликларини ҳам келтиришим мумкин. Уларнинг бирлари эрларига ҳурматларини очиқчасига айтишган, бошқалари эса мактуб ёзишган, эрига ишхонасига телефон қилишган, ёхуд автомат жавоб бергич (автоответчик)да ёки овозли почта қутисида хабар қолдиришган. Аёллар ҳурматни аниқлаш тестини қандай шаклда қўллаганликлари муҳим эмас, асосийси, тестдан фойдаланиш никоҳда ижобий маънодаги кескин ўзгаришлар сари ташланган илк қадам эканидадир. Бу ҳақда бир аёл шундай ёзади: “Бир неча кун олдин эримга уни ҳурмат қилишимни айтишга қарор қилдим. Бу сўзларни айтишим осон бўлмади, аммо мен бунинг уддасидан чиқдим, энг асосийси, эримнинг муносабатидан лол қолдим. У нима учун ўзини ҳурмат қилишимни сўради. Мен унинг бир нечта фазилатларини санаб бердим, ҳатто кўпроғини айтишим ҳам мумкин эди, унинг юз ифодаси кўз ўнгимда ўзгарди!” Агар ўзаро муносабатларингиздан кўнглингиз тўлмаётган бўлса, қачон ўрталарингиздаги яқинлик ҳисси йўқолганини эслашга уриниб кўринг. Балки сиз эрингиз сизни истаганингиздек севмаслиги боис оғриқ ҳис этганингизни ҳамда бунга салбий муносабатда бўлганингизни эслаб қоларсиз. Ўша вақтдан Танглик доираси ўзининг шиддат билан айланишини бошлаган. Бошқа бир аёл қуйидагиларни ҳикоя қилади: “Биз Танглик доирасига тасаввур қилиш мумкин бўлганиданда кўпроқ қарам бўлиб қолгандик. Мен эримни ҳурмат қилардим, аммо ўзимни суюкли ҳис этмаганим боис буни унга билдирмасдим. Шу йўл билан ундан қасос олишга уринган бўлсам керак, лекин тўғриси, буни ўзим тушунмаганман ҳам. Жанжаллашиб қолган пайтларимизда унинг юзига қараб, акс этган ифодадан лол қолардим. У менинг ҳурматсизлигимни ҳис этаётганини кўриб турардим. Илгари нега буни билмаган эканман-а? Ҳозир рўй бераётган воқеаларга беришим мумкин бўлган энг тўғри таъриф – муз эримоқда, ҳамда ҳаётимда биринчи марта умид пайдо бўлди.” Бу аёл Танглик доирасидан чиқиш йўлини топа олди! Кейинги бобларимиз эрингиз ва никоҳингиз янги куч ва қувват билан бойиши учун амалда эрингизга ҳурматингизни қандай намоён этишингизда ёрдам беришга йўналтирилгандир. Ушбу олтита тамойил рисоладаги эркакнинг эҳтиёжларини акс эттиради. Албатта, бу ерда ҳам мустасноликлар бўлиши табиий, аммо эркаклар одатда ўзлари оилада муносабатларни бошқаришлари керак, деб ҳисоблашади. Балки бу нуқтаи назар сиёсий одоб доирасига тўғри келмас, аммо биз, ушбу китобимизда, сиёсий одоб масалаларини муҳокама этишни мақсад қилмаганмиз. Биз мавжуд воқеликнинг ҳолатини муҳокама қилиб, эркаклар ва аёллар кўнглидан нималар кечишини аниқлаб олишимиз керак. Биз аёллар нимани ҳис этишини билиб олдик, энди навбат эркаклар нимани ҳис қилишларини билиб олишга. Уларнинг ҳеч бири алоҳида мақомга эга эмас, шунчаки улар ҳар хил ва худди мовий ва пушти ранглар сингари, бир-бирларидан фарқ қилишади. Аксарият ҳолларда эркак ўзини бошқарувчи ролида кўради. Тўғри, эркаклар бошқарувчи ва раҳбар вазифасини қанчалик яхши уддалашлари борасида баҳслашиш мумкин. Аммо эркакнинг ўзига берадиган баҳосидан келиб чиқсак, у мана шу ўриндиқни банд этиши керак. Унинг тенглар ичида биринчи бўлишга интилиши – ўзига бино қўйганлиги, ёки манманлиги билан боғлиқ эмас, шунчаки Худо уни шундай яратган, шу боис у зиммасига ана шу масъулиятни олишни истайди. Эрга ҳурматни қандай намоён этиш кераклиги ҳамда иккалаларингиз Қувват доирасига қандай ўтишларингиз зарурлиги борасида тушунчалар берилган навбатдаги олтита концепцияни ўқиш жараёнида юқоридаги ҳақиқат доим ёдингизда турсин. Ана шу концепцияларни тасаввур қилиш жараёнида эрингиз (шунингдек, агар бўлса ўғлингиз) ким эканлиги ва Худо уни қандай яратгани борасида яққолроқ тасаввурга эга бўлиб борасиз. Ушбу концепцияларни амалиётга тадбиқ эта бориб, бошқа кўплаб аёллар сингари сиз ҳам бахтга эришасиз. Масалан: “Токи мен эримга ҳурмат кўрсата бошламагунимча, ўзаро муносабатларимизда яқинлик ва бир-биримизни тушуниш мавжуд эмасди. Мен ҳар доим нимадир етишмаётганини ҳис этиб турардим, аммо ҳамма гап эримда (севгининг йўқлиги), мутлақо менда эмас (ҳурматнинг йўқлиги) деб ўйлардим. Энди эса мен ўзимни суюкли ҳис этаман, ҳамда эрим ҳам ўзига бўлган ҳурматимни ҳис этади, чунки ҳаётимиздаги улкан бўшлиқ ҳозир тўлдирилган. Сиз эрларга хотинларини севишдан кўра ҳурмат қилиш, хотинларга эса эрларини ҳурмат қилишдан кўра севиш осонроқ, дегандингиз. Мен илгари ҳеч қачон бу ҳақда ўйлаб кўрмаган эканман. Бу янгилик мени лол қолдирди. Бу ростдан ҳам жуда-жуда муҳим экан. Ҳозирга келиб, эрим билан иккимиз янгиланган, меҳрга тўла муносабатларимиздан лаззат олиб яшаяпмиз. Мен нима гапираётганимни назорат қилишни (ҳозир юз ифодам ва гапириш оҳангимга эътиборлиман) ўрганиб олдим, эрим ҳам агар у менга етарлича севги кўрсатмаяпти, деб ҳисобласам, буни очиқ гапиришимга қўйиб бераяпти. Мен бу борада Худонинг Каломига итоат этишга қарор қилганимдан бошлаб, биз Танглик доирасининг бешафқат айланишидан чиқиб олдик. Сизга чин дилдан раҳмат!” Булар биз ушбу мавзуда оладиган ўнлаб мактублардан бир нечтаси холос. Дейл Карнеги бир сафар айтганидек: «Бошқа инсонларга самимий ҳурмат кўрсатиш руҳлантириш йўлидаги трамплин вазифасини ўтайди». Ҳурматни, шунингдек Танглик доирасидан чиқиб олиш учун калит ҳам дейиш мумкин. Эрингизни илгари ҳеч қачон кузатилмаган севгига руҳлантиришнинг аниқ йўлларини ўқиб, ўзлаштириб олинг. 16-БОБ. ЗАБТ ЭТИШ – ЭРИНГИЗНИНГ ИШЛАШ ВА МУВАФФАҚИЯТГА ЭРИШИШ ИСТАГИНИ ҚАДРЛАНГ Эркаклар учун қадрли бўлган сифатлар орасида забт этиш муҳим ўринда туради. Мен асосан аёлларга мурожаат қилаётганим боис, кўпчилигингиз нима учун мен ана шу романтик бўлмаган сўзни танлаганимни сўрашларингиз мумкин. «Забт этиш» сўзи эркаклар аёлларни жисмоний, шаҳвоний, ақлий ва руҳий-ҳиссий томондан забт этишлари мумкин, деб ҳисобланган шовинизм устун бўлган рутубатли даврлардан келиб қолгандек жаранглайди. Аммо мен бу сўзга мутлақо бошқача маъно юклайман. «Забт этиш» деганда мен эркакнинг унга туғма берилган ушбу олам ҳақиқатларини забт этишга, яъни ишлаш ва муваффақиятларга эришишга бўлган табиий истагини назарда тутаяпман. Агар сиз аёл сифатида эрингиз учун иш нақадар муҳим эканини англаб олсангиз, эрингизни ҳурмат қилиш ва эъзозлаш сари жуда катта қадам ташлаган бўласиз, бу икки хислатни эса у севгидан ҳам кўра кўпроқ қадрлайди. Кўпчилик аёлларнинг эркак ҳурматни севгидан кўра кўпроқ қадрлашини тушунишлари қийин кечади. Худо сизларни севги учун яратган, шу боис сиз оламни фақат севгига созланган пушти рангли кўзойнагингиз орқали кўрасиз. Сиз севги кўрсатасиз, ўзингиз ҳам севгини истайсиз, шу боис нима учун эрингиз ҳам шундай яшамаётганига ҳайрон бўласиз. Мен эркаклар ҳурматни севгидан кўра кўпроқ қадрлашлари ҳақида гапирганимда, улар севгини умуман бир чақага олишмайди, демоқчи эмасман. Албатта, у сизнинг ўзига бўлган севгингизни қадрлайди, аммо эркаклар «севги» сўзини «ҳурмат» тарзида ёзишади. Эркаклар забт этиш ҳақида нима ўйлашларини тушунишга ёрдам берадиган саҳнани тасаввур қилайлик. Тахмин қилайлик, кимнингдир эри айни дамда ишидан ажралди. У уйга келиб, буни хотинига хабар қилади. У ўзини дилгир, ғамгин ва абгор ҳис этади. Эрининг кўнглини кўтариш мақсадида хотини шундай дейди: «Ҳечқиси йўқ. Асосийси, бир-биримизни севамиз». Сизнингча, аёлнинг бу сўзлари эрнинг кўнглини кўтарадими? У жимгина хотинига тикилиб туради, сўнг елкасини қисганича диванга чўкиб, телевизор кўришга тутинади. Бутун оқшом гаплашгиси келмай жимгина ўтиради. Хотини эса ҳайрон. У эрининг кўнглини кўтаришни истаганди, у эса негадир тумшайиб олди. Бу саволнинг жавоби жуда оддий. Яна мовий ва пушти ранглар ишга тушган. Пушти ранг кўнглини кўтармоқчи эди, унинг гапларидан мовий рангнинг баттар кўнгли чўкди. Осонроқ тушунишингиз учун, келинг бошқа вазиятни кўриб ўтамиз. Хотиннинг ҳомиласи тушиб қолди. Эри унинг ёнига келиб шундай дейди: «Азизам, хафа бўлма, ахир биз ҳали ҳам бир-биримизни севамизку». Аёллардан кимлардир мени муҳим тушунчаларни чалкаштириб юборганликда айблаши мумкин. Қандай қилиб ҳомиладан ажралиш билан ишни йўқотишни солиштириш мумкин? Мен йўқотилган нарсанинг аҳамияти ҳақида эмас, балки эрингиз учун иш қанчалар муҳим бўлгани тўғрисида гапираяпман. У ўзини жуда муҳим нарсасини йўқотгандек ҳис қилади, чунки иш, маълум маънода, унинг учун ҳаётининг мазмуни эди. Шу боис эрингиз ишидан ажралиб қолганида уни даҳшатли бирор нарса содир бўлмагани, муҳими сизларнинг бирга эканликларингиз ҳақидаги гаплар билан тинчлантиришга уринсангиз, бу умуман ёрдам бермайди. У ёнида сиз борлигингизни билади. У сизнинг севгингизга ҳам шубҳа қилмайди, аммо унинг онгида ишлаши, маълум бир мавқе ва жавобгарликка эга бўлиши кераклиги туйғуси мустаҳкам ўрнашиб олган. Бундай тушунча қаердан келиб қолган? Одам Атога бошиданоқ ўзининг иши ёққан Эркакларда иш ва муваффақиятга эришишга бўлган бу иштиёқ қаердан пайдо бўлиб қолганини билиш учун Ибтидо Китобига мурожаат этишимиз керак, унда инсоният тарихидаги биринчи меҳнат вазифаси ҳақида сўз боради: «Шундай қилиб, Парвардигор Эгамиз, бу одам боққа ишлов берсин, парвариш қилсин деб, уни Адан боғига жойлаштирди» (Ибтидо. 2:15). Ҳали Момо Ҳавони яратмасдан туриб, Худо Одам Атони яратди ва унга иш берди. Қайд этиш керакки, Адан боғида кенг истеъмол маҳсулотларини эмин-эркин топишнинг иложи йўқ эди. Дарахтлар мева берарди, аммо бунинг учун Одам Ато уларни парвариш қилиши зарур эди. Худо Одам Атони зарур нарсалар керагидан ортиқ: гўзал манзаралар, жуда кўп егуликлар, мўл-кўл сув бўлган жойга жойлаштирди (қаранг: Ибтидо 2:10)1. Бундай ажойиб иш ва жуда қулай меҳнат шароитларидан Одам Ато хурсанд эди, гўё. Аммо Худо унга нимадир етишмаётганини биларди. Ўз вазифасини тўлақонли адо этиши учун унга аёл керак эди. «...Парвардигор Эгамиз: “Одамнинг ёлғиз бўлиши яхши эмас, унга муносиб шерик яратаман”, деди». (Ибтидо 2:18). Яҳудий тилидаги «шерик» сўзи айнан «унга жавобан ёрдам бериш» ёки «жавоб берувчининг ёрдами» деган маъно англатади. Коринфликларга биринчи Мактубнинг ўн биринчи боб тўққизинчи оятида Павлус бу фикрни ривожлантириб, шундай дейди: «Эркак аёл киши учун эмас, балки аёл эркак учун яратилган». Ўзига эътибор кўрсатилганида хотин бутун вужуди билан эркакка қуйидагича хабар йўллаган ҳолда ял-ял ёниб туради: «Мен сени севаман ва мен сен учун яратилганман. Мен қилмоқчи бўлган ишингни, ҳамда эришмоқчи бўлган даражангни ҳурмат қиламан. Сенга ёрдам беришни истайман. Севгининг мазмуни мана шунда». Аммо тўйдан кейин ҳаммаси ўзгариб кетади. Хотиннинг ёрдам кўрсатиш усули эрини ҳурмат қилишдан бошқа исталган шаклда намоён бўлади. Масалан, ўн олти йилдан бери эри билан яшаётган ва фарзандларига уйда тарбия бераётган бир аёл ўзини ёрдамчи сифатида тўғри йўл танлаган, аммо эри ўзини бу жиҳатдан қабул қилмаётган, деб ҳисобларди. У шундай ёзади: “Эрим менинг чин дилдан таклиф этган ёрдамимни ёмон мақсадда деб тушунарди. Ҳозир эса унинг ёнига танқид ва салбий муносабат билан борганимни, аммо буни ўзим англамаганимни биламан. Ҳамма нарсада унга ҳурматимни намоён этишга қарор қилганимдан бери ҳамма нарсада шукроналикни ҳис этаяпман, эрим мен билан кўпроқ гаплашадиган, меҳрибон бўлиб қолди, ҳамда менимча, сўнгги бир неча ҳафта ичида биз, ўтган барча йиллардагидан кўра, бир-биримизга анча яқин бўлиб қолдик.” Тўғриси, Ибтидо Китобининг иккинчи боб ўн саккизинчи ояти ва Коринфликларга биринчи Мактубнинг ўн биринчи боб тўққизинчи ояти феминистик қараш тарафдорлари орасида маъқулланмайди. Феминистларнинг назарида, бу фикр сиёсий одобсизликдир, чунки у эркакча қараш билан ёзилган ва Худони эркакларга ён босувчи қилиб тасвирлайди. Аммо Муқаддас Китобдан бунчалик осонлик билан воз кечиб бўлмайди. Аввал бошдан эркакнинг зиммасига ерга «ишлов бериш» ва оиласини таъминлаш вазифаси юклатилган эди. Эркакда саргузаштларда иштирок этиш ва янги ҳудудларни забт этиш эҳтиёжи мавжуд бўлади. Бу эркакнинг эркалиги эмас, балки унинг туғма сифати ва эҳтиёжидир. Эркакнинг биринчи саволи: «Нима билан шуғуллансам?» бўлади Танишув пайтида бир эркак иккинчисига берадиган савол қуйидагича бўлади: «Нима иш билан шуғулланасан?» Бу қанчалик тўғри, ёки нотўғри билмадиму, лекин аксарият эркаклар ўзларини ишсиз тасаввур этишолмайди. Худо ерда нимадир қилиш истагида Одамни яратди. Кичкина ўғил болаларни кузатсангиз, уларнинг қўлидаги тол чивиқ қилич ёки қуролга айланади. Яқинда бир аёл ўғлига ўйинчоқ қуроллар сотиб олиб бермаганини ва таёқни қурол қилиб ўйнашни тақиқлаганини айтиб берди. Аммо у нонушта пайти нон ва пишлоқ бўлагидан тўппонча ясаб ўйнай бошлагач, она таслим бўлган. Оналар ўғилларига бу борада ҳалақит бермасликлари керак, чунки бу сифатлар эркакнинг иккинчи табиати ҳисобланади. У овчи, хизматчи ва арбоб бўлишни истайди. У ҳаётдаги ўз ҳудудини забт этишни истайди. Фанда бу ҳолат «эркаклар инструментализми» деб аталади. Болаликдан ҳар бир ўғил болада уни саргузаштларга ва забт этишларга ундайдиган нимадир бўлади. У ов қилиш ва нимадир топиш учун йўлга чиқишни истайди. Севги ва ҳурмат мавзусига бағишланган конференцияларимизда эркакларнинг болаликдан намоён бўладиган забт этишга интилиши ҳақида гапирганимизда, мен аёлларга битта саволни бераман. Мен улардан сўрайман: «Бўлғуси келинларингиз ўғилларингизга қандай муносабатда бўлишларини истар эдингиз? Унда ҳам худди мана шу ишлаш ва муваффақиятга эришиш эҳтиёжи бўлади. Ишонаманки, худди эрингиз бу борада сиз унга ёрдам беришингизни истаганидек, сиз ҳам келинингиз ўғлингизга ёрдам беришини хоҳлайсиз». Мен ўғиллар ва улар уйланганидан кейин содир бўлиши мумкин бўлган нарса ҳақида гапира бошлашим билан, аёллар шартсиз ҳурмат концепциясида ўзлари қабул қилишни истамай турган нарсани тушуна бошлайдилар. Аёллардан бири менга шундай деганди: «Сиз бу масалани мана шу томондан ёндашиб очиб берганингиздан кейин мен унга янгича назар билан қарай бошладим. Энди мен бўлғуси келиним ўғлимга мен эримга бўлгандек муносабатда бўлишини истамайман. Бунга йўл қўйиб бўлмайди». Эркаклар ўзларининг ишлаш ва муваффақият қозонишга бўлган туғма истакларини қанчалик эъзозлашларини саратон касаллиги соғлиғига хавф солган дўстлари мисолида кўришимиз мумкин. Уларнинг иккаласи ҳам ўлим эҳтимолини оддий қабул қилишди ва ўлимни инкор этишмади. Бутун даволаш ва кимёвий терапия муолажалари давомида улар ишончда қатъий туришди, умидларини йўқотишмади. Охир-оқибат улар ўлишмади, лекин битта душмандан панд ейишди. Улардан бири ўз компаниясини сотиб, ўлимигача қолган ҳаётини Худога хизмат қилишга бағишлашга қарор қилди. Аммо компаниясини сотганидан кейин маълум вақтгача у иши бўлмагач, ўзининг кимлигини англолмай шошиб қолди. У менга шундай деганди: «Касалга чалинганимда ва ўлим билан олишиб ётганимда тушкунликка тушмагандим, аммо иккинчи «мен»им бўлган ишимдан ажралгач, илгари ҳеч қачон кузатилмаган тушкунликка тушиб қолдим». Бошқа бир инсон ҳам оғир дардга чалиниб, ўлим билан юзма юз келади, аммо у ҳам шифо топиб кетади. У ишига қайтади, ҳаммаси изга тушиб кетади. Аммо маълум вақтдан кейин у ишидан ажралади. У тушкун кайфиятда менинг ёнимга маслаҳатга келди. У ишсиз қолиш ўлишдан оғирроқ эканини айтди. Қизиғи шундаки, бу икки эркакка ишларидан ажралиш саратондан ўлиб кетиш хавфидан кўра кучлироқ таъсир қилди. Кўплаб аёллар эркаклар ўз ишларига қанчалик катта аҳамият беришларини билишмайди. Агар аёл ўйламасдан эрининг иши у қадар ҳам аҳамиятли эмаслиги ҳақида гапириб қолса, унинг бу сўзлари эрини омадсиз деб аташи билан бир хил қабул қилиниши мумкин. Бир дўстим бўларди, у ишбилармонликда яхшигина муваффақият қозонди, кимдир унга бизнесини сотишни таклиф қилади. Дўстимнинг фикрича, бу таклиф унинг учун жуда катта мақтов бўлган, чунки ушбу савдонинг амалга ошиши молиявий таъминот ва жамоатчилик орасида тан олинишни англатарди. Дўстим учун бу шубҳасиз муваффақият белгиси эди. Битим тузилгач, у бу ҳақда хотинига айтиш учун уйга келади. Аммо хотини уй юмушлари билан банд эди. У ортиқча ўйлаб ўтирмай: «Жуда яхши, азизим» - дейди ва юмушларида давом этади. Бу эркак кейинчалик менга шу вазиятда ўзини жуда ҳам камситилган ҳис қилганини айтиб берганди. У шундай деган: «Менга жуда алам қилди. Мен бундан кейин хотинимга ҳеч қачон ҳеч нарсани айтмасликка қарор қилдим». Мен унинг қарорини маъқулламадим, аммо унга раҳмим келди. Агар вазият тескариси бўлганда аёл ҳам ачинган бўларди. Хотин эрига ҳомиладор эканини айтади, эр эса телевизор экранидан кўзини узмасдан, шундай дейди: «Жуда яхши, азизам». Кескин қарама-қаршилик уйғотиш мақсадида эри томон бўлишга қатъий қарор қилган аёлнинг мактубини келтирамиз: “Эрим кўп қийинчиликларни бошидан кечирган, у қаттиқ танқид ва туҳматга дучор бўлганди. Мана шундай танқид ва туҳматлар пайтида мен унга ҳурматимни намоён этиб, ёнида бўлишга қарор қилдим. Ана шу нохушликлар сабаб кейинги ўн беш – ўттиз йил ичида орттирган дўстларимиздан айрилдик, аммо ўзимиз бир-бирмизга яқинроқ бўлдик. Ҳозир у мени ҳамма янгиликлардан хабардор қилади, электрон хатларни менга кўрсатади ва ҳоказо. У энди аввалги одамови ва ичимдагини топ, дейдиган эркак эмас. Худо қийин вақтларда асқотган билимлар билан қуроллантириб, менга жуда катта меҳрибончилик қилди.” Бу аёлларга керакми? Эркакларнинг ишлашга бўлган туғма интилиши ҳақида гапирганимда, аёлларда бундай хоҳиш бўлмайди, демоқчи эмасман. Аёллар ҳар доим ишлашган, аммо улар ўз меҳнатларини фарзандларига ва уй-рўзғор юмушларига бағишлашган. Сўнгги ўн йилликларда аёллар ўз қобилиятларини уйдан ташқарида ҳам қўллаб, юқори лавозимларни эгаллашлари, ҳамда катта ютуқларга эришишлари мумкинлигини англаб етишди. Аммо аёл ишга кетаётганда уйда ким қолади, фарзандларга ким қараб ўтиради? – деган савол кўндаланг бўлади. Бундай вазиятда болаларни боғчага беришади, бундай қарорни ижобий баҳолаш мушкул, энг ёмони, у болаларга зарар етказиши мумкин. Қизиғи, ғарбда ишда мавқега эришишни аёллар эркин танлов, деб баҳолашади. Аёлларга ишлашлари керак ёки йўқлигини айтиш шарт эмас. Улар уйда ўтиришадими, ёки ишлаб маълум мавқеларга эришишни исташадими, қарорни мустақил қабул қилишни хоҳлайдилар. Аксарият эркаклар эса ишни эркин танлов варинати, деб билишмайди. Кулгу устаси Тим Ален, аёлларда танлов вариантлари жуда кўплигини айтган эди. Эркакларда эса биттагина вариант бор – ёки ишла, ёхуд қамоққа жўна. Тўғри, айрим оилаларда аёл ишлайди, эр эса болаларга қараб, уйда ўтиради. Аммо бизнинг ўғилларимиз ўзларининг у ёки бу соҳада ишлашларига тўғри келишини билишади, қизларимиз эса ҳомиладорлик ва хизмат пиллапояларидан кўтарилиш иккисидан бирини танлаш эркинлигини ҳис қилишни исташади. Маслаҳатчи сифатидаги тажрибамдан келиб чиқиб айтишим мумкинки, рисоладаги аёл ўзи шуни хоҳласа, хотинига уйда ўтиришга имкон берадиган эрни излайди. Аёл ўз келажагини бирор эркак билан тасаввур қилар экан, биринчи галда ўзи ва фарзандлари тўғрисида ғамхўрлик қила олиш имкониятини баҳолайди. Яхши аёл пул учун эмас, балки севги қўйиб турмушга чиқади, аммо у ўзига «ин» қуриш заруратини яхши англайди. У ўзига ўзи: «Агар мен шуни хоҳласаму, уйда болалар билан ўтирсам, у бизни етарли даражада таъминлай оладими?» - деган саволни беради. Ўзига шу саволни берадиган аёл оқиладир. Умид қиламанки, менинг қизим ҳам пайти келиб шу саволни ўзига беради. Бундан ташқари, аёлга оила боқувчиси деган вазифани бажариш қанчалик ёқади, деган саволни ҳам бериб кўриш керак. Барча аёллар берадиган асосий савол эса: «У мени мен уни севганимчалик севадими?» - экани ёдингизда турсин. Одатда, аёллар бунга тўлиқ ишонишмайди, шу боис эри уйда ўтирганида, агар аёл меҳнат қилиб оиласини тебратишига тўғри келиб қолса, унинг эрининг туйғулари борасидаги ишончсизлиги асло камаймайди, аксинча ортади. Аёл ўзига ўзи: «Агар мен мана шу пулларни ишлаб топмаганимда у мен билан қолишни истармиди?» - деб савол беради. Оиланинг асосий боқувчиси роли аёлда ички қўрқув уйғонишига олиб келиши мумкин. Аёлнинг табиий вазифаси оила бўлгани ҳолда, эркак ҳар доим меҳнат ютуқларини забт этишга мойиллик сезади. Эркак енгиб ўтиши керак бўлган қийинчиликларга қарамасдан, меҳнат қилиши кераклигини яхши англайди. Менимча, шу маънода кўпчилик эркаклар Одам Атога, аёллар эса Момо Ҳавога ўхшашади. Худди Одам Ато сингари эркаклар оиласининг фаровонлиги учун меҳнат қилишни вазифалари деб билишади. Кўпчилик аёллар эса худди Момо Ҳаводек ўйлашади. Фақат у фарзандни дунёга келтира олади, агар у фарзанд кўрса, ўзининг Одами оиласининг фаровонлиги учун меҳнат қилишини хоҳлайди. Одам Ато Момо Ҳаво бола туғиб, уни эрининг қўлига тарбиялаш учун топшириб қўйиб, ўзи ишлаш учун кетишини кутмайди. Оиладаги тенг ҳуқуқлилик ғоясини илгари сурадиганлар шуни хоҳлашади, аммо мен отанинг вазифасини самарали амалга ошириш мавзусида докторлик диссертациясини ёқлаганимдан кейин, мен уларнинг бу фикрига қўшилмайман. Шу билан бирга, мен аёлларнинг меҳнат қилиш қобилияти ва мавқега эга бўлиш истагини ҳам инкор этмайман. Аёллар интилишлари орқасидан раҳбарлик лавозимларини эгаллашлари мумкин (қаранг: Ҳакам. 4:4). Аммо мен аёлнинг она сифатидаги тенгсиз мақомини таъкидлашни истар эдим. Чақалоқ кўтарган ота чақалоқ кўтарган онадек бўлолмайди. Ўйлашимча, энг замонавий технологиялар ҳам отадан «табиий она» ярата олмайди. Одатда аёллар фарзанд кўриш ва уни парваришлашга мойил бўлишади. Тўғри, бугунги замонавий жамиятда бу қоидадан истиснолар ҳам мавжуд, аммо рисоладагидек аёлни унинг табиий истаги мавқега эришишга эмас, балки уй ва оилага ундайди4. Бирор марта эрингизга ишлаётгани учун миннатдорчилик билдирганмисиз? Агар аёл эри учун қўллаб-қувватлов бўладиган ва эрининг ўзи учун маконларни забт этиш қобилиятига бўлган ҳурматини кўрсатувчи биттагина оддий нарсани қилишни истаса, унга хат ёзишга уриниб кўриши мумкин. Хат узундан узоқ ёки сермаъно бўлиши ҳам шарт эмас. Унда қуйидаги сатрлар бўлса кифоя: «Азизим, биз учун меҳнат қилаётганингга раҳмат». Агар хат батафсилроқ бўлишини истасангиз, эрингизга сизга уйдан ташқарида ишлашингиз учун ёки аксинча уйда болалар билан ўтиришингиз учун имконият яратиб берганига раҳмат айтинг, ҳамда сиз уни жуда қадрлашингизни билишини исташингизни баён этинг. Мен гаплашган аёлларнинг кўпчилиги ҳар доим қилаётган меҳнатлари учун эрларидан миннатдор эканликларини, қолаверса, буни тез-тез ўйлашсада, очиқ айтишмаганини билдиришган. Мен улардан юрагида хотинига нисбатан жуда улкан севги бўлсада, буни очиқ айтмайдиган эрлар ҳақида қандай фикрда эканликларини сўрадим. Одатда бундай вазиятга аёлларнинг биринчи муносабати ҳайронлик ва ғазаб бўлар экан. «Бу билан эр хотини билан яшасада, унга ҳеч қачон севишини айтмайди, демоқчимисиз?» Улар шунақаси ҳам бўлиши мумикинлигига ишонишмайди. Кўриб турганингиздек, ушбу ўзаро боғлиқликни тушуниш жуда ҳам осон. Ўзаро муносабатлар икки томонлама ишлайди. Албатта, эрингиз сизга ўз севгини изҳор этиб туриши керак. Аммо сиз ҳам у томонга юз буриб, оила фаровонлиги йўлида қилаётган ҳар кунлик меҳнати учун миннатдорчилик билдириб қўйишингиз керак. Сиз буни охиригача англаб етмасангизда, унинг оилани таъминлаш масаласига масъулият билан ёндашишини қадрлашингизни, ҳамда бунинг учун уни жуда ҳурмат қилишингизни айтишингиз мумкин. Эрингиз бунга қандай муносабатда бўлишига эътибор қилинг. Ишонаверинг, натижа сизни лол қолдиради (шунингдек, А ва В Иловаларга ҳам қаранг). Эрига ишонадиган хотин керак Коллежда ўқиб юрган давримизда масиҳийлик курсларидан бирида бизга қуйидаги саволни беришди: «Хотинингиз қандай бўлишини истар эдингиз?» Эсимда мен бу саволга: «Менга ишонадиган аёлга уланишни истайман» - деб жавоб бергандим. Бу ерда Исо Масиҳ ва Жамоат ўртасидаги кесишмани кўриш мумкин. Исо Масиҳ биз унга ишонишимизни истайди, шу боис биз Худонинг шарофати билан шундай йўл тутамиз. Инсонлар орасидаги муносабатларда эса эркаклар никоҳ масаласида аёлларни лол қолдириш учун ҳамма нарсага тайёр бўлишади. Бир-бирингизни севиб қолганингиздан кейин у сизга уйлангач, у ўзига ишонишганини ҳис этади, ҳамда у буни сиз қачонлардир ўйлаганингиздан кўра юқорироқ баҳолайди. Сизнинг ишончингиз унинг руҳиятига бориб етади, чунки ушбу тушунча унинг қалбида муҳим ўрин тутади. У сизга уйланди ва сиз уни шу тарзда бутун умр қўллаб-қувватлашингизга ишонади. Аммо йиллар ўтиши билан унинг иши оила ва никоҳга рақиб бўлиб қолади. Шунда эрингизнинг ишдаги тиришқоқлигига тасанно айтиш ўрнига, эҳтимол ўзингизни эътибордан четда қолган ҳис қила бошларсиз. Эҳтимол, эрингиз «ишга муккасидан кетганлар» тоифасига кирар, ҳамда сизнинг ўзингизни ёлғиз ҳис этаётганингиз асослидир. Балки сиз ўзингизни худди бизга қуйидаги мактубни ёзган аёлдек ҳис этаётгандирсиз: «Мен бир куни эримнинг олдига бориб, унга ишини мендан устун қўйишини, бутун борлиғи билан ишга берилиб кетганини айтдим. Унинг ноутбуки оиламиздаги «иккинчи аёл»га айланганини, мен у билан рақобатлаша олмаётганимни айтдим». Ишга боғланиб қолиш ҳаётда бор бўлган ва жиддий муаммо, аммо мен агар сиз эрингиз билан севги ва ҳурмат асосида яшовчи жуфтлик бўлишни истасангиз, у ҳолда эрингизга ёрдам беришингиз кераклигига ва унинг тиришқоқлигини қўллаб-қувватлашингиз зарурлигига ишонаман. Агар эрингиз ишга берилиб кетгани боис оиласига кам вақт ажратаётган яхши, фаросатли эркак бўлса, у буни англаб етади ҳамда сизлар юзага келган муаммони биргаликда муҳокама этиб, унинг ечимини топишларингиз мумкин (Ишга муккасидан кетганлар ҳақида Д Иловада батафсил ўқишингиз мумкин). Биринчи галда унинг сиз учун маконни забт этишга, яъни меҳнат ва муваффақяитга эришишга бўлган интилишини қўллаб-қувватлашингиз зарур бўлади. Ҳеч қачон эрингизга сиз унинг интилишларини қадрламаётганингизни ҳамда уни фақат пултопар одам сифатида кўришингизни ҳис қилишига имкон берманг. Пушти рангли кўзойнагингиз ва пушти эшитиш аппаратингиз сабабли эрингиз юбораётган хабарларни нотўғри тушунишингиз мумкинлиги ҳеч қачон ёдингиздан чиқмасин. Унинг мовий рангли кўзойнаги ва мовий эшитиш аппарати ҳам сизнинг хабарларингизни нотўғри ўқиши мумкин, ҳамда у ўзини сизга фақат боқувчи ва пултопар сифатида керакдек ҳис этиб қолиши мумкин. Шу боис ҳам эрингизга раҳмат айтишингиз ва у билан фахрланишингизни уни қўллаб-қувватлашингизни айтишингиз жуда муҳим. Агар сиз шу сўзларни айтсангиз, шу орқали унинг мовий рангли эшитиш аппаратига хабарингизни тўғри ўқишида ёрдам берасиз, натижада унинг интилишларини қўллаб-қувватлашингиз эрингизни сизга севгили бўлишга илҳомлантиради. Бир аёлнинг қуйидаги кичкина мактубида шу ҳақда сўз боради: “Бир куни мен эримнинг нонушта учун мўлжалланган идиши ичига айрим нарсалар учун миннатдорчилик сўзлари битилган хабарчани солиб қўйдим. Ўша куни кечқурун у менга хабарча учун миннатдорчилик билдирди, авлиё Валентин кунида эса мен унга иши ва оиласига содиқлиги, ҳамда мен унинг бу хислатларини қадрлашим ҳақида яна бир хабарча ёздим. Унинг кўз ифодасидан бу нарса унинг учун қанчалик муҳимлигини англаб етдим.” Қуйидаги ҳолатларда эрингиз унинг ишлаш ва муваффақият қозонишга бўлган истагини қадрлашингизни ҳис қилади... • Эрингизга унинг ишдаги тиришқоқлигини қадрлашингизни ёзма ёки оғзаки тарзда изҳор этсангиз; • Эрингизга ва унинг танлаган соҳасида муваффақиятга эришишига ишонишингизни билдирсангиз; • У сизнинг оилада бўлаётган воқеалар ҳақидаги ҳикояларингизни қанчалик диққат билан эшитишини истасангиз, унинг иш ҳақидаги ҳикояларини шунчалик диққат билан тингласангиз; • Ўзингизни унинг ёрдамчиси ва ҳамкори деб ҳисобласангиз, ҳамда қулай вазият бўлганда буни эслатиб турсангиз; • Илк учрашувларингиз пайтида бўлгани каби эрингизга орзу қилиш имкониятини яратиб берсангиз; • Уни оилага кўпроқ севгили бўлишга мажбурлаш учун ишини ҳеч қачон камситмасангиз ва танқид қилмасангиз. 17-БОБ. ИЕРАРХИЯ – ЭРИНГИЗНИНГ ОИЛАНИ ҲИМОЯ ҚИЛИШ ВА ТАЪМИНЛАШ ИСТАГИНИ ҚАДРЛАНГ Эски мақолда айтилганидек: «Фаришталар киришга қўрқадиган жойга аҳмоқлар бурун тиқишади». Мен бутун мамлакат бўйлаб севги ва ҳурмат уйғунлиги ҳақидаги ғояни тарғиб қила бошлаганимдан бери, айримлар учун маълум даражада сиёсий одобсизлик бўлиб туюладиган атамаларни қўллаганимдан аҳмоқ бўлиб кўринишга ҳам тайёрман. Ана шундай сўзлардан бири - «иерархия». Айрим ҳолларда ушбу сўзни эшитиши билан аёлларнинг хаёлига қуйидагича шовинистик фикр келади: «Эркак аёлнинг устидан ҳукмронлик қилади...», «Бу эркакларнинг дунёси...», «Эркаклар ўзларининг аёллардан устун эканликларини намоён этишади» ва бошқалар. Бундай аёлларни айблай олмайман, чунки кўп асрлар давомида эркаклар ростдан ҳам Муқаддас Китобдан аёлларни ҳақорат қилиш, камситиш ва ҳатто уларга зарар етказиш мақсадида фойдаланиб келишган. Улар шу орқали ўзларининг аёлларга бўлган ғайриинсоний муносабатларини оқламоқчи бўлишган, «Муқаддас Китобда шундай дейилгани» учун бу ишлар бўлаяпти, дейишган. Аммо Муқаддас Китобда бундай дейилмаган! Унда шовинистларнинг фикрларидан мутлақо фарқ қиладиган гаплар айтилган. Шунингдек, Муқаддас Китобдаги нуқтаи назар феминистларнинг фикридан ҳам фарқ қилади. Ўн олтинчи бобда биз Худо эркакларнинг кўнглига жойлаган меҳнат қилиш ва муваффақиятга эришиш истаги ҳақида гаплашган эдик. Худо эркакка берган бошқа бир истак эса уни хотини ва фарзандларини ҳимоя қилиш ва таъминлашга, зарур бўлса улар учун ўлишга мажбур қилади. Оилани ҳимоя қилиш ва таъминлаш истаги маълум маънода эркакнинг моҳиятини ташкил этади, десак ҳам бўлади. Суғурта бунинг ёрқин мисолидир. Америка Қўшма Штатларида суғурта бадаллари учун миллиард ва миллирад долларлар асосан эркакларнинг чўнтагидан тўланмоқда. Нима учун? Уларда оиласини ҳимоя қилиш истаги бор. Улар мабодо ўзлари вафот этиб қолсалар, оилалари тўғрисида ғамхўрлик қилинишидан кўнгиллари хотиржам ҳолда ишлайдилар. «Муқаддас Китоб иерархия»си тушунчасининг асл моҳияти нимада? «Эҳтимол буларнинг ҳаммаси яхшидир, - дейишади айрим аёллар, - аммо қандай қилиб эркакнинг ҳимоя қилиш ва таъминлашга тайёрлиги уни иерархия пиллапоясида мендан юқорироқ мақомга қўяди?» Узоқ йиллик хизматим давомида мен эрларининг устунлигидан қўрқадиган, шу боис жуда ҳам чуқур кириб кетиб, эрларини ҳақорат қилган ҳолда уларга нафрат билан қарайдиган кўплаб аёллар билан гаплашганман. Аммо мен ишонаманки, аёл иерархия масаласини Муқаддас Китоб нуқтаи назаридан тушуна бошлагач, ана шу тушуниш унинг қалбидаги қўрқувни кўп жиҳатдан буткул йўқотмаса ҳам ҳар ҳолда камайтиради. Эфесликларга мактубнинг 5-боб, 22-24 оятларда айнан ана шундай иерархия ҳақида сўз боради: «Эй хотинлар, сиз Раббимиз Исога қандай бўйсунсангиз, эрларингизга ҳам шундай бўйсунинг. Масиҳ имонлилар жамоатининг боши бўлгани каби, эр ҳам хотиннинг бошидир. Масиҳ Ўз танаси бўлган жамоатнинг Нажоткоридир. Жамоат Масиҳга қандай тобе бўлса, хотинлар ҳам ҳар жиҳатдан ўз эрларига шундай тобе бўлишлари керак». Айрим таржималарда «тобе бўлинг» сўзи «бўйсунинг» тарзида таржима қилинган. Бу ерда юнонча сўз hupotasso қўлланилган. Бу мураккаб сўз мақом нуқтаи назаридан пастроқда ёки кимдандир пастда туришни англатади. Аммо Худо эркакларга «устунлик» бермаган. У эркакларнинг зиммасига улкан масъулият юклайди. Қуйидаги оятларда Павлус буни аниқ баён этган: «Эй эрлар, Масиҳ жамоатни яхши кўриб, Ўзини жамоат учун фидо қилганидай, сизлар ҳам хотинларингизни шундай яхши кўринглар. Масиҳ жамоатни сув ва Худонинг каломи орқали поклаб, муқаддас қилиш ниятида Ўзини фидо қилди. Жамоатни Ўз ҳузурига келтирганда, жамоат ҳар қандай ғубор, ажин ва доғдан холи бўлиб, улуғвор, муқаддас ва бенуқсон бўлиши учун Масиҳ Ўз жонини аямади» (25-27-оятлар). Бу ўринда «раҳбар»нинг масъулияти ҳақида аниқ айтиб қўйилган. Эркакларга ўз аҳли аёлини худди Исо Масиҳ ўз Жамоатини севгани ва унинг учун жони бергани каби севиш буюрилаяпти. Шу боис бу оятнинг мазмунини яхши англайдиган эр хотинини ҳимоя қилишни ўзининг бурчи деб билади. Шу билан бирга хотинга ўзи эрининг ҳимояси остига ўтиши буюрилган. Иерархиянинг Муқаддас Китобдаги талқини ана шундай. Бу ерда аёлни камситиш учун эркакка устунлик бериш ҳақида бир оғиз сўз ҳам йўқ. Эрнинг масъулияти шундаки, у аёлнинг юқорида туриб уни ҳимоя қилиши керак. Ушбу ўзаро боғлиқ ҳолатнинг амалга оширилиши никоҳда жуда қизиқарли шаклларни олиши мумкин. Бу борада бир аёл шундай ёзади: “Узоқ йиллар давомида машинамнинг ғилдираги музда сирпана бошласа, мен тормозни босардим. Эрим эса мени тормозни қўйиб юборишга ўргатди. Яқинда мен бир ўзим кетаётиб, йўлда музламага тушиб қолдим. Машинам сирпана бошлагач, мен яна тормозни босидим, шунда кутилмаганда эримнинг овози эшитилгандек бўлди, у: «Тормозни қўйиб юбор» - дерди. Шу нарса менинг ҳаётимни сақлаб қолди. Конференциянгиздан кейин эримнинг маслаҳатлари мен учун ҳимоя вазифасини ўтаганини англаб етдим. Унинг менга нисбатан қаттиққўллиги ҳимоячилик вазифаси билан боғлиқ экан. Шу боис уйга келгач, мен унга: «Бугун ҳаётимни сақлаб қолдинг» - дедим. Мен унга миннатдорчилик билдирдим ва ўз ҳурматимни кўрсатишга ҳаракат қилдим. Илгарилари эса унинг ўзини бундай тутишини менга босим ўтказишга уриниш деб тушунардим, аммо у мутлақо бошқа мақсадларни кўзлаган экан.” Иерархия борасидаги Муқаддас Китоб концепцияси суиистеъмолларга олиб келиши мумкинми? Эркак, ўзининг бошчилик ўрнидан фойдаланиб, хотини ва фарзандларини камситиши мумкинми? Ҳа, шундай бўлиши ҳам мумкин, аммо бундай эҳтимол аёлга эрининг оила бошлиғи бўлиш истагини рад этиш ҳуқуқини бермаслиги керак. Агар эр ёмон феълли бўлса, оиладаги ўрни ва мақомидан қатъий назар атрофидагиларга зулм қилаверади. Эр иерархияда эгаллаган ҳар қандай ўрин ва мавқенинг унинг ёмон ҳулқи билан ҳеч қандай боғлиқлик жойи йўқ. Золим одам ҳар доим атрофдагиларга ёмонлик қилаверади. Агар инсон меҳрли бўлса, хотини кўрсатаётган ҳурмат ва ўзининг иерархиядаги мақоми уни зулм қилишга мажбур этмайди, чунки ёмон ишлар унинг ҳулқига зид бўлади. Эр оиладаги бошчилик мақомидан ўзи яхши кўрадиган ва ҳимоя қилаётган инсонларига қарши фойдаланмайди1. Павлус ва замонавий маданият Эфесликларга мактубнинг бешинчи бобида Павлус оиладаги идеал муносабатлар ҳақида сўз юритади. Хотин эрига тобе ва унинг ҳимояси остида бўлади. Эр ўз хотинини севади ва унинг учун ўлишга ҳам тайёр. Ўз мақомидан хотинига зарар етказиш мақсадида фойдаланиш, уни камситиш эрнинг хаёлидан ҳам ўтмайди. Мен маслаҳат берган кўплаб аёллар ушбу идеал тасвирни маълум маънода маъқуллашади. Бу борада бир аёл шундай деган эди: «мен эримнинг бошлиқ бўлишини хоҳлайман, аммо у, менинг эҳтиёжларимни юрагида сақлаётганини билишим керак». Аксарият аёллар эрларини оила бошлиғи сифатида кўришни исташлари ҳақида гапирганларида, улар жуда кўп нарсани ҳам, жуда оз нарсани ҳам эмас, айнан нима керак бўлса, ўшани назарда тутишади. Имонли аёл Муқаддас Китоб таълимотидан эмас, эрининг ҳаддидан ошиб кетишидан қўрқади. Аёл ўзаро муносабатларида эри устун бўлиб кетишини ҳам, шу билан бирга, эри ҳамма юкни ўзининг елкасига ташлаб қўйишини ҳам истамайди. Аммо, одатда, масиҳий оилалар яшайдиган дунёвий маданият кўпинча тушунмовчилик ва зиддиятларга олиб келади. Кўпинча ҳамма нарса етарли бўлиши учун турмуш ўртоқларнинг иккаласи ҳам ишлашига тўғри келади. Кўп ҳолларда хотин эри билан бир хил, баъзида Ҳатто ундан кўпроқ пул топади. Мана шу ерда қутқу пайдо бўлади, аёлга эри ўзини тенг кўрмаётгандек туюла бошлайди. Иккита даромад манбаи бўлган замонавий ўта фаол оилада эрнинг бошчилик ва хотиннинг унга бўйсунувчи роли эскилик сарқити тусини ола бошлайди. Кўплаб замонавий аёллар, жумладан, имонли аёлларнинг муаммоси шундаки, улар ўзларига худди маликалардек муносабатда бўлишларини исташади, аммо юракларининг туб тубида эрларига шаҳзодалардек муносабатда бўлишга қаршилик қиладилар. Улар ҳар бир эркакнинг қалбида боқувчи ва ҳимоячи бўлиш истаги борлигини, у хотини учун ҳимоя соябони бўлишни исташини, зарур бўлса унинг учун ҳатто ўлимга ҳам тайёрлигини тан олишни исташмайди. Биз оила қурганимизда Сара ҳамма молиявий муаммоларни ҳал қила олмаслигим эҳтимолидан қўрқа бошлаган эди. У отасиз ўсган, шу боис узоқ вақт зориқиб яшаш нималигини яхши биларди. Мен Сарага шундай дедим: «Бу менинг зиммамдаги масъулият. Мен сени таъминлайман. Бу ҳақда ўйлашингга ҳожат йўқ». Унинг айтишича, менинг мана шу сўзларим боис елкасидан тоғ ағдарилгандек бўлган ва у ушбу муаммо ҳақида ўйлашни бас қилган. У менга ишонишга қарор қилганди. Агар у ташвишланишда давом этиб, мендан тез-тез пулимиз етарли ёки етарли эмаслиги ҳақида сўрайверганида, бундан менда бошқа вазиятларда юзага келмаслиги мумкин бўлган тушкунлик пайдо бўларди. Қандай қилиб бир неча сўз билан эрнинг иззат-нафсига тегиш мумкин Оилани таъминлаш истаги Худо ўз истагидан келиб чиқиб ҳар бир эркакнинг қалбига солган туғма хоҳишдир. Табиийки, эркаклар бу соҳага оид камситувчи танбеҳларга ўта сезгир бўлишади. Севги ва ҳурмат мавзусидаги навбатдаги конференциямиздан кейин, Сара иккаламизнинг олдимизга бир жуфтлик келиб, ўз тарихини сўзлаб берди. Маълум бўлишича, улар яқинда янги уйларини қуриб битказишган, шунда бошқа бир жуфтлик улардан янги уйларини кўрсатишни илтимос қилган. Янги уй соҳиблари бунга рози бўлиб, тез орада танишларини уйлари билан таништиришни бошлаб юборишган. Улар қурилиш учун пулни аяшмаган эди. Янги уй бўйлаб сайрнинг тахминан ярмида, улар ҳар бирида ваннахонаси бўлган ётоқхоналарни кўриб, зинадан пастга тушишаётганда, меҳмон аёл эрига юзланиб: «Яна битта иш топишинг керак» - дейди. Уй соҳиблари меҳмон аёлнинг бу сўзларидан лол бўлиб қолишади. Чунки улар ўша аёлнинг эрининг руҳи бир сонияда чўкиб қолганини кўриб туришган эди. Орадан озгина ўтиб меҳмонлар кетишади. Энг муҳими, эрига танбеҳ берган ўша аёл нима иш қилиб қўйганини тушунмаслиги ачинарлидир. У мезбонлар уйни зўр қилиб қуришганини таъкидлаб қўйдию, лекин эрининг қалбини яралаганини сезмади ҳам. У эрининг дилини оғритди, чунки у на эрини, на унинг ҳурматга бўлган эҳтиёжини тушунади. Агар ҳар бир аёл: «Менинг хатти-ҳаракатларим ёки сўзларим эримга нисбатан ҳурматсизлик бўлиб қолмайдими?» қабилидаги саволни доимо ўзига бериб турса, зарар қилмасди. (Шунингдек, А Иловага ҳам қаранг.) Шам ёғдуси остида ҳурмат кўрсатиш Эрга ҳурмат кўрсатишнинг усуллари бисёр. Шунчаки, унинг сизни таъминлаш ва ҳимоя қилиш истагини қадрлаш имкониятини топинг, айниқса иши юришмай тургна пайтларда у бунга муҳтож бўлади. Лос-Анжелесдаги «Сион тоғи» элчилик баптистлар Жамоати катта Қавмбошии вазифасини бажарувчи доктор И.В.Хиллнинг хотини Жейн бир неча йил олдин саратон касаллигидан вафот этган эди. Дафн маросимида доктор Хилл хотини унинг ўзига бўлган ишончи ортишида муҳим роль ўйнаганини айтиб берганди. Хилл ҳали ёш ва тажрибасиз руҳоний бўлган пайтларда оиласини таъминлашда қийналиб қолади. Бир куни Хилл уйга қайтгач, уйнинг қороғулигини сезиб қолади. Эшикни очиб эса, хотини шам ёғдусида икки кишилик кечки овқат тайёрлаганини кўради. У ажойиб иш бўлади, деган хаёлга боради ва қўлини ювиш учун ваннага ўтади. У чироқни ёқишга уринади, аммо самарасиз. Шунда у ётоқхонага ўтиб, включателни пайпаслаб топади, яна чироқ ёнмайди. Ёш Қавмбоши ошхонага қайтиб, Жейндан нега чироқ ёнмаётганини сўрайди. Хотини йиғлаб юборади ва шундай дейди: «Сен шунга ҳаракат қилиб ишлаяпсан, биз уринаяпмиз, аммо ишларимиз яхши эмас. Электр учун тўлашга пулим етмай қолди. Буни билишингни истмаганим учун шам ёғдусида кечки овқат ташкил қилгандим»2. Доктор Хилл ўша воқеани ҳаяжон билан сўзлаб берди. «Хотиним: «Мен илгари ҳеч қачон бунақа вазиятга тушмаган эдим. Мен доктор Карутерс хонадонида вояга етганман ва бизникида ҳеч қачон электрни узиб кетишмас эди» - деса ҳам бўларди. У менинг руҳиятимни синдириши, мени камситадиган гаплар айтиши ҳам мумкин эди. Аммо бунинг ўрнига у: «Албатта, ҳали яна уйимизда чироқ ёнади. Бугунча эса шам ёғдусида овқатланамиз» - деди». Ушбу таъсирли воқеа хотин эрининг ҳимоя қилиш ва таъминлаш истагини қандай қилиб қадрлаши мумкинлигига яққол мисол бўла олади. Тўғри, миссис Хилл шамни ёқаётганида Муқаддас Китобдаги иерархиянинг тўлиқ таърифини назарда тутмаган, аммо у, эрининг оиласини ҳимоя қилиш ва таъминлаш истагини қандай қўллаб-қувватлашни қалбан ҳис этган. Доктор Хилл айтганидек, у танқид ва камситишлар билан эрининг руҳини синдириши ҳам мумкин эди. Эркаклар ўзларини маълум маънода оиласидан «юқорида» тургандек тасаввур қилишади. Шу боис эркаклар аёлларни камситишга уринишларга, низоли вазиятларга сезгир бўлишади. Пушти рангли кўзойнак тақиб олган аёл моддий таъминот борасидаги жиддий мунозара пайтида эрини камситаётганини сезмайди ҳам. У шунчаки, ўзи нимани ҳис этаётганини баён этади ва эри бунга севги ва тушуниш билан жавоб қайтаришини истайди. Аммо мовий рангли кўзойнаги ва бошчиликка хос фикрлаши боис хотинининг танбеҳлари эрга камситиш бўлиб туюлади. Шуни ёдда тутинг. Ўзининг оила бошлиқлиги масаласида гап кетганда эркаклар танқидни қабул қилишда заифроқ бўлишади3. Эрингиз бир умр сақлаб қўйдиган откритка Тахмин қилайлик, сиз эрига ишонадиган аёлсиз. У оила бошлиғи сифатида мукаммал бўлмаслиги мумкин, аммо сиз унинг бошлиқлик мақомига бўйсуниб, ушбу ролни ижро этишига қарши эмассиз. Аммо мен айтиб ўтган ҳамма нарсани қандай қўллаш мумкин? Сиз эрингиз оила бошлиғи ва етакчиси ролида бўлганида унга ҳурмат кўрсата оласизми? Мен аёлларга тавсия этадиган оддий усуллардан бири эрларга «ҳурмат откриткаси» жўнатишдан иборат. Тадқиқотларимнинг кўрсатишича, эркаклар хотинлари уларга тақдим этган ҳар хил юракчалар ва бошқа тасвирлар туширилган севги откриткаларини камдам кам ҳолларда сақлаб қўйишар экан. Аммо мен кафолат бераманки, у қуйидаги сўзлар битилган откриткани сақлаб қўяди: «Ҳар доим мен учун ўлишга ҳам тайёрлигинг ҳақида ўйлайман. Бу мен учун жуда таъсирчан ва улуғ неъмат». Откриткага қуйидагича имзо қўйинг: «чуқур ҳурмат билан сендан ғурурланадиган инсондан». Аммо «севги ила» деб имзо қўймаганингиз маъқул. Эрингиз уни яхши кўришингизни билади. Яхшиси «чуқур ҳурмат ила» деб имзо қўйинг. Эрингиз бу откриткани бир умрга сақлаб қўяди. Орадан йиллар ўтиб, сиз уни ушбу откриткани қайта ўқиб турган ҳолатда учратишингиз ҳеч гап эмас. Нима учун? Чунки сиз унга бўлган ҳурматингизни у тушунадиган тилда изҳор этдингиз. Эрга у тушунадиган ҳурмат тилида мурожаат этиш – жуда улкан кучга эга. Бир эркак бу борада менга шундай мактуб йўллаган эди: Мен хотинимдан «ҳурмат мактуби» олдим. Бу мактуб мени шу қадар лол қолдирдики, мен уни сақлаб қўйдим. У менга жуда кучли таъсир кўрсатди. Мен уни нафақат сақлаб қўйдим, балки вақти-вақти билан қайта ўқиб тураман. Ўйлашимча, агар бирорта мухлисам бўлишини истасам, шубҳасиз, у хотиним бўлишини хоҳлар эдим. Бу мактуб танловим тўғри бўлганини исботлаб берди. Хотиним менинг фидойи эканлигимни тан олганидан хурсандман. Ўйламанг, ўзимдан жфокаш ясаш ниятим йўқ, лекин сиз айтган севги ва ҳурмат даврийлиги чинданда иш берар экан. Бу инсон ҳис қилган ҳурматни қуйидаги воқеада ҳам кўришингиз мумкин. Жо тўқсон ёшларга кирган бўлиб, ўлим тўшагида ётарди. Ҳамма катта ёшдаги фарзандлари отасининг тўшаги атрофига йиғилган, бирдан у охшона томондан келаётган хотини пишираётган олмали булочканинг ҳидини туйди. У кучсиз овозда шундай деди: - Мэри, мен онанг пишираётган булочкаларнинг ҳидини сезяпман. Қандай ажойиб аёл! У билан ўтказган етмиш йиллик умрим ҳурмати ундан мен учун бир бўлак булочка сўра. Мэри ошхонага чиқиб, тезда қуруқ қайтиб киради. Кекса Жо уни саволга тутади: - Мэри, қизгинам, булочка қани? Унга жавобан Мэри шундай дейди: - Ойимнинг айтишича бу булочкалар сизга эмас экан. Уларни маърака учун пишираётган экан. Тўғри, аҳмоқона воқеа, аммо унда эрни ҳаётининг сўнги сонияларигача ҳурмат қилиш кераклиги ҳақидаги ҳақиқат мавжуд. Агар сиз севги ва ҳурмат асосига қурилган никоҳда яшашни истасангиз, тортишманг ва иерархия борасида баҳслашманг. Бундан ташқари, аста-секин ҳокимиятни ўз қўлингизга олишга ҳам интилманг. Жонинг хотини бошқа одамларнинг эҳтиёжларини ўйлаб, беихтиёр оила бошлиғи ўрнига чиқиб олди ва эри яна камситилган, эътиборсиз қолдирилган аҳволга тушди. Бу воқеа аёлнинг оиласига бўлган севгиси эрига нисбатан ҳурматсизлигининг юзага келишига турки беришининг ёрқин мисолидир. Шу боис мен доим аёлларни Худонинг эрларнинг боқувчи ва ҳимоячи сифатидаги мақоми, шунингдек, уларнинг ҳурматга бўлган эҳтиёжи борасидаги даъватига эътиборли бўлишга чақираман. Балки, бир аёл ёзган мана бу мактуб фикримни тўлдирар: Ишониш қийин, аммо мен илгари ҳеч қачон шартсиз ҳурмат ҳақида эшитмаган эдим. Отам қавмбоши бўлган. Биз никоҳгача бўлган маслаҳатхонада ишлардик, мен катта Жамоатнинг штатдаги ходими эдим, биз бу ерда аёллар билан Муқаддас Китобни ўрганиш машғулотларини ўтказар эдик. Мен ёши улуғ, тажрибали аёллардан маслаҳат сўрардим, оила ва никоҳ масалаларида ўзимиз ҳам маслаҳатлар олиб турардик, буларнинг ҳаммаси сизнинг китобингиз сабабли кўзим очилиши учун бўлган экан. Эрим ўзига ҳурмат кўрсатилмаётгани ҳақида гапирганида, эрим манманлик қилмаслигини энди тушуниб етаяпман. Бу унинг севги тили экан. Шунингдек, энди мен уни ҳурматга лойиқ ёки нолойиқ деб ҳисоблаганим учун эмас, балки Худо уни оиламизда шу мақомга қўйгани учун ҳурмат қилишни ўрганишим кераклигини англадим. Мен шунингдек, Худо Муқаддас Китобга бўйсунишимни истагани учун ҳам эримни ҳурмат қилишим керак. Эгам мен учун нима яхшилигини билади ва Унинг йўли энг тўғри йўлдир. Қуйидаги ҳолатларда эрингиз унинг ҳимоя қилиш ва таъминлаш истагини қадрлашингизни тушуниб етади... • Унинг оилани ҳимоя қилиш ва таъминлашга бўлган интилишига таҳсин айтсангиз (у сиз буни шундай бўлиши керак бўлган ҳолат сифатида қабул қилмаётганингизни билиши керак); • Эрингизнинг бошқа инсонлар орасида, айниқса ишхонадаги мавқе, мақом ва даража борасидаги нуқтаи назари билан таниша бориб, уни тушунишингизни ва унга хайрихоҳлигингизни намоён этсангиз; • Унга ўзингизнинг ҳимоячингиз сифатида пастдан юқорига қараганингизда ҳеч қачон кулмасангиз, ҳеч қачон унга юқоридан пастга назар ташлашга уринмасангиз; ҳеч қачон на сўзингиз, на хатти-ҳаракатингиз, на қарашларингиз билан ишининг, ёхуд у нимани ва қандай бажараётганининг устидан кулмасангиз; • Қавмбоши И.В.Хиллнинг хотини улар электр учун пул тўлай олмай қолишганида «шам ёғдусида кечки овқат» ташкил этганидек йўл тутишга ҳар доим тайёр бўлсангиз; • Молиявий муаммоларни мулойимлик ва тинчгина муҳокама қилиб, озгина бўлсада тежашингиз мумкин бўлган жойда таклиф беришга уринсангиз. 18-БОБ. НУФУЗ – ЭРИНГИЗНИНГ ХИЗМАТ ҚИЛИШ ВА БОШҚАРИШ ИСТАГИНИ ҚАДРЛАНГ Севги ва ҳурмат мавзусига бағишланган конференцияларимиздан бирида мавзу «Эрнинг оиладаги обрўси» бўлиб, навбат савол-жавобларга келганди. Бир ёшгина ҳиссиётли аёл шундай деди: «Мен унинг бошлиқ бўлишини, унинг етакчи бўлишини истайман. Шу билан бирга, у қарорларини менинг истагимдан келиб чиқиб, қабул қилишини хоҳлайман». Хона кулгудан ларзага келди, эркаклар ҳам, аёллар ҳам бирдек кулишарди (аксарият эркаклар, бу ёш аёл нима демоқчи бўлганини яхши тушунишди). У сочининг учигача қизариб кетди. У ўйламай гапириб қўйган эди. У тажовузкор кайфиятда эмасди, жаҳли ҳам чиқмаганди ва ўз ҳуқуқларини талаб ҳам қилмоқчи эмасди. У юрагида борини рўй-рост айтганди, холос. Мен ҳам ўзимни тутиб туролмай кулиб юбордим. Унинг ушбу соддадиллик билан айтган гаплари менга бир воқеани эслатиб юборди, аммо аёлни бутунлай уялтириб қўймаслик учун уни ўша пайт айтиб бермадим. Бу воқеа оила қурганларидан кейин барча жиддий ва йирик масалаларда қарорларни эр, кичикроқ масалаларда эса аёл қабул қилишига келишиб олган ёш жуфтлик ҳақида. Орадан йигирма йил ўтиб маълум бўлишича, уларнинг ҳаётида бирорта ҳам жиддий қарор бўлмаган экан. Оилангизда ким хўжайин? Феминистик қарашлар устувор бўлиб бораётган замонавий дунёда оилада ким хўжайинлиги ҳақидаги савол ёки кулгуга сабаб бўлади, ёхуд жанжални келтириб чиқаради. Кўпчилик эркакларни эркаклар ва аёллар мутлақо тенг эканлиги ва улар аёллар билан солиштирилганда катта мавқега эга эмасликлари борасидаги феминистик қарашлар билан сиқиб қўйишди. Аммо имонли оилавий жуфтликлар учун савол сал бошқачароқ жаранглайди: оиладаги ҳукмронлик борасида Муқаддас Китоб нимага ўргатади? Ўн еттинчи бобда биз Павлус оилада Муқаддас Китобга асосланган иерархияни ўрнатганини кўрган эдик: эркак – бошлиқ, аёл эса унга бўйсуниши керак (қаранг: Эф. 5:22-23). Биз шунингдек, яхши эр ўзининг оила бошлиғи мавқеидан хотини ва фарзандларини жазолаш ёки камситиш учун восита сифатида фойдаланмаслигини ҳам кўриб ўтдик. У Худонинг инояти ила бўлиши керак бўлган етакчилик мавқеидан масъулият ва севги билан фойдаланади. Шунга қарамай, эркакнинг етакчилиги ва ҳокимияти предмети нозик масала ҳисобланади. Эри оила бошлиғи бўлишига розилик билдириб, фақат у ўзининг истакларига мос келадиган қарорларнигина қабул қилиши кераклигини айтган ёш аёл ҳаётда ёлғиз эмас. Кўпчилик аёллар шундай ўйлашади. Аслида, кўпчилик аёллар эрларига қараганда қарорларни яхшироқ қабул қилишларини айтишади, бу бир томондан тўғри ҳам. Аёллар кўпгина масалаларда эркакларга нисбатан яхшироқ фикрлашади, аммо уларга эрларига бўйсунишлари ва уларга оилада бошлиқ бўлишига имкон беришлари кераклиги ҳақидаги концепция у қадар ҳам маъқул келавермайди. Ўз ишига эга бўлган, кучли иродали аёл «етакчи фигура» дейиш мушкул бўлган эрига қийинчилик билан бўйсунади. У ушбу саволнинг жавоби ўзи Худо ўртасида ҳал қилинишини, ҳамда агар ўзи Парвардигорга ишонса... ҳаммаси яхши бўлишини билади. Аммо нима учун ўз ҳокимиятидан воз кечиш бунчалар мушкул? Мен буни кўриб турибман, ишонаман, аммо амал қилмайман. Мен ўн беш яшар қизимнинг эркакларга тобе бўлмаслиги учун ҳеч қачон турмушга чиқмасликка қарор қилгани ҳақидаги сўзларини эшитиб турибман, унинг сўзлари менга оғир ботади. Биз бу мавзуда жуда кўп гапираяпмиз, аммо гапимиз билан амалимиз ҳар доим ҳам мос келаётгани йўқ, мен эса оиламизда ҳаммаси тўғри йўлдан кетишини истайман. Демак, нима бўлганда ҳам, мен мана шу қоидаларга амал қилиб яшамоқчиман ва ишонаманки, Худонинг инояти билан ҳамма ишимиз жойида бўлади (Мен унга бўйсуниш жараёнида эримнинг руҳини синдирмасликка ҳаракат қиламан). Муқаддас Китоб ўзаро бир-бирига бўйсунишга ўргатадими? Кўпчилик масиҳий аёллар етакчилик ва бўйсуниш мавзусини оғир қабул қилишади. Павлуснинг Эфесликларга мактубининг бешинчи боб йигирма иккинчи ва йигирма учинчи оятларида, айниқса, эрларининг устидан ҳукмфармонлик қиладиган аёлларга нисбатан фобия кайфияти сезилади. Тимўтийга Биринчи Мактубнинг иккинчи боб ўн иккинчи оятида ҳаворий айтган қуйидаги сўзлар ҳам кўнгилга таскин бермайди: «Хотин таълим бериб эркак устидан ҳукмронлик қилишига рухсат бермайман. Хотин сукут сақласин». Сўнгги йилларда Жамоатда айрим олим ва уламолар орасида гўёки Муқаддас Китобдаги «ўзаро бир-бирига бўйсуниш» таълимоти ҳақидаги фикрлар тарқала бошлади, унга кўра эркаклар ва аёллар бир-бирларига бўйсунишлари керак экан. Бунинг исботи сифатида Эфесликларга мактубнинг бешинчи боб, йигирма биринчи ояти келтирилади: «Масиҳни ҳурматлаб, бир-бирингизга бўйсунинглар». Ўзаро бир-бирига бўйсуниш тамойилига кўра, Эфесликларга мактубнинг бешинчи боб, йигирма биринчи ояти «ҳар бир масиҳий исталган бошқа бир масиҳийга, эрларга, хотинларга ва айниқса «бир-бирига» бўйсуниши керак»лигини англатиши мумкин1. Бу маънодаги ўзаро бўйсунишдан хотин ўз эрига бўйсуниши шарт эмас, деган хулоса келиб чиқади. Аммо, агар бу тўғри бўлса, даъватнинг мазмунини тушунтириш мушкул бўлади; Эфесликларга мактубнинг бешинчи боб, йигирма иккинчи оятида хотинларга аниқ-тиниқ қилиб «сиз Раббингизга қандай бўйсунсаларингиз, эрларингизга шундай бўйсунинглар» - деб буюрилган. Мен ўн еттинчи бобда қайд этиб ўтганимдек, юнонча «итоат этмоқ» - hupotasso «кимнингдир устида турмоқ», ёки «кимдандир устун мақомга эга бўлмоқ» деган маъноларни англатади. Хотин эрининг ҳимояси ва таъминоти остида бўлганида келишмовчиликлар юзага келиши мумкин. Чинданда мураккаб вазиятлар юзага келиши мумкин. Агар қарор қабул қилиш зарурати туғилса, аёл эри қарор қабул қилишда хотинига бўлган севгидан келиб чиқиб, оиланинг масъулиятли раҳбари сифатида қарор қабул қилинишига бошчилик қилишида Худога ишонган ҳолда эрига бўйсуниши лозим. У ҳолда Павлус масиҳийлар бир-бирларига бўйсунишлари керак, деганда нимани назарда тутган эди? Мен, эрлар ва хотинлар бу саволнинг жавобини севги ва ҳурматнинг уйғунлигидан излашлари керак, деб ҳисоблайман. Масалан, агар эр ва хотин ўртасида пулни нимага сарфлаш борасида низо келиб чиққан бўлса, эр келишмовчиликдан қатъий назар, хотинининг севгига бўлган эҳтиёжини қондирган ҳолда унга «бўйсунади». Эр хотинининг суюкли бўлиш эҳтиёжига бўйсунади (қаранг: Эф. 5:21, 25). Ўз навбатида, келишмовчилик пайтда, ечилмаган муаммо ва масалалар борлигига қарамай, хотин эрининг ҳурматга бўлган эҳтиёжини қондирган ҳолда унга «бўйсунади». Хотин эрининг ҳурматга бўлган эҳтиёжига бўйсунади (қаранг: Эф. 5:22 ва 1 Бут.3:1). Эътибор берган бўлсангиз, никоҳ борасидаги мунозарани Павлус ҳам, Бутрус ҳам бўйсуниш масаласидан бошлашаяпти (қаранг: Эф. 5:22 ва 1 Бут. 3:1), лекин бу мавзуни ҳурмат тўғрисидаги мулоҳаза билан якунлашмоқда (қаранг: Эф. 5:33 ва 1 Бут.3:7). Асосийси шундаки, агар эр ва хотин бир-бирларига севги ва ҳурмат кўрсатиш истаги билан яқинлашсалар, гарчи айрим мунозаралар юзага келиб турсада, уларнинг никоҳи барқарор бўлади. Севги ва ҳурмат мавзусидаги конференциямизда иштирок этган бир аёл шундай ёзади: «Негизга қайтиш» мени лол қолдирди. Биз оиладаги мулоқотлар, бир-бирининг эҳтиёжларини қондириш зарурлиги ҳақида кўп гапирамиз, аслида муаммоларимизга ечимни Худонинг Каломидан топишимиз мумкин. Биз Худонинг Каломи бизга ҳаёт ва покдамоннлик учун зарур бўлган ҳамма нарсани беради деймизу, аммо ундан дунёвий руҳшунослик томон қочамиз. Мен ўзимга итоаткорликни эслатиш учун Эфесликларга мактубни тез-тез такрорлаб тураман. Гарчи одам ўзини итоаткорликкача паст тутиши осон бўлмасада, меҳрибон ва ақлли масиҳий эрнинг борлиги бу вазифани анча осонлаштиради. Эрлар даъват учун жавоб беришади Аниқки, кимдир эътироз билдирган ҳолда шундай дейиши мумкин: «Хўп, Эмерсон, тахмин қилайлик, оилада севги ва ҳурмат ҳукмрон, эр хотинини севишни истайди, хотин эрини ҳурмат қилишга тайёр. Қарор қабул қилиш юки кимнинг гарданига тушади? Бу масъулиятни ким ўз зиммасига олади?» Менинг фикримча, севги ва ҳурмат мавжуд бўлган ҳолатларда, оилавий жуфтликлар бу муаммони осонгина ҳал этишади. Бир-бирларига нисбатан севги ва ҳурматни ҳис этадиган иккита меҳрли инсон мавжуд муаммоларни ҳал этиш учун ҳар доим ижодий ёндашувларни топа олишади. Оилада севги ва ҳурмат ҳукмрон бўлса, эрлар ва хотинлар муаммоларни оқилона енгиб ўтишади. Улар оилавий муносабатларда маълум бир келишмовчиликлар бўлиб туришини тан олишади. Мулоқотлар жараёнида уларнинг бирортаси ўз сўзини маъқуллаб, туриб олмайди. Ҳеч ким ҳиссий мағлубиятга учрамайди. Таклифлар муаммога ечим топиш мақсадида илгари сурилади. Далиллар ва қарши далиллар келтирилади. Эр-хотинлар беришади ва олишади. Буларнинг барчаси охир-оқибат уларнинг хатти-ҳаракатлари ўйланган ва иккалалари учун ҳам мақбул бўлишини таъминлайди. Юқорида биз, Павлус, хотин оила бошлиғи бўлган эрига итоат этиши шарт бўлган вақтлар бўлишини таъкидлаганини кўриб ўтгандик (қаранг: Эф. 5:22, 23). Аммо бундан хотин эрига итоаткорликда ноқонуний, ғайриахлоқий ёки нотўғри нарсага ҳам бўйсуниши зарур, деган хулоса келиб чиқадими? Хотин эри ўзини, ёки болаларни калтаклашига жимгина қараб туриши керакми? Агар эри бирор бир ноқонуний ёки ғайриахлоқий иш қилмоқчи бўлса, хотини унинг қарорига бўйсуниши шартми? Муқаддас Китобдаги аниқ жавобга кўра – йўқ, чунки бу нотўғри. Инсон бундай йўл тутар экан, энди уни оқил, инсофли деб бўлмайди, шу боис у ўзининг раҳбарлик ва ўзига эргашишга даъват этиш мақомини йўқотади. Хотинининг Худога итоат этиши эрига бўйсунишидан устун келади. Хотин эрига бўйсуниш учун Худонинг олдида гуноҳкор бўлиб қолмаслиги керак (Ҳаворийлар фаолиятида Ҳанониё ва Сапфира ҳақидаги ҳикояни ўқинг 5:1-11). Ниҳоят, афсуски, менимча, бундай вазиятларда хотин эридан жисман узоқлашгани (1 Кор. 7:11) ёки хиёнати учун у билан ажрашгани (Мат. 19:9) ҳам маъқул. Шундай қилиб, биз эр ва хотинлар севги ва ҳурмат орқали бир-бирларига бўйсунишлари мумкин бўлган жуда кўп ҳаётий соҳалар борлигини кўрдик. Аммо кимдир ташаббусни ўз қўлига олишига зарурат туғилганда, бу эр бўлиши керак. Мабодо, хотин бирор бир масалада эрининг фикрини мутлақо маъқулламаса, нима қилиш керак? Тимўтийга биринчи Мактубнинг иккинчи боб, ўн иккинчи оятида бу саволга аниқ жавоб бор. Павлус шундай ёзади: «Хотин эркакка таълим беришига ва унинг устидан ўз ҳукмини ўтказишига рухсат бермайман. Хотин сокин табиатли бўлсин». Агар қаердадир Павлусда аёлларга нисбатан фобия бўлса, ўша ўрин мана шу. Аммо Муқаддас Китоб аёлларга фобияси борлар тарафида эмас. Муқаддас Китоб бизга яҳудий менталитети ақлли ва ҳақиқий куч бера оладиган деб ҳисоблаган нарсаларни бизга етказади. Биз биринчи қисмда айтиб ўтганимиздек, хотин ўз эрининг қалбини бир сўз айтмасдан, фақатгина «покиза ҳаёти ва Худодан қўрқиб яшаши» орқали забт этиши мумкин (қаранг: 1 Бут. 3:1-2). Бу ўринда Бутрус аёллар аҳамиятли мавқега эга эмас, демоқчими? Албатта, ундай эмас. У сизнинг осуда ва юмшоқ кўнглингиз ҳар қандай эркакнинг юрагини эритиб юборишга қодир, демоқчи. Агар келишмовчилик пайтида сиз ўзингизни босиб олиб, ҳурматни сақлаб турсангиз, ақл ўргатмасангиз, танқид қилмасангиз, эрингиз нима қилади? Бу кўп нарсага боғлиқ. Агар сизнинг вазминлигингиз тўғри, ҳурматга асосланган, эъзозловчи, дилгирликдан қимтинган лаблардан ҳоли ва босиқ бўлса, эрингиз ёнингизга келади. У сизни тинчлантиришни ва сизга ғамхўрлик қилишни истайди. Моҳиятан, у сизга ўз севгисини намоён этишни хоҳлайди. Хотиннинг босиқлиги ва ҳурмат билан муносабатда бўлиши оқил эрни оҳанграбо каби ўзига тортади. Феминистлар Муқаддас Китоб аёлни камситади, дейишади. Аслида Муқаддас Китоб аёлларни кўкларга кўтаради ва ўзларининг энг эзгу ниятларини қандай амалга ошириш борасида маслаҳатлар беради. Жанжал қилишингиз, уришишингиз шарт эмас. Эрингизни тушуниш, унга яқин бўлишга интилиш, аммо унинг совуққонлик билан сиздан узоқлашаётганини кўриш учун учун азобланишингиз, қийналишингиз шарт эмас. Унинг севгисини қозонишнинг бошқа йўли мавжуд, Муқаддас Китоб эса ана шу йўлни сизга кўрсатиб беради. Сизнинг вазминлигингиз ва ҳурмат билан муносабатда бўлишингиз уни ром этади. Бу кучга эга бўлишнинг калити қуйидагича: эрингизга у хоҳлаган нарсани бериш орқали ўзингиз ҳам ундан хоҳлаган нарсангизни оласиз. Мартаба масъулият билан бирга келади Эрингиз унинг етакчилигини, мартабасини тан олишингизни истайди. Бу нарса унга сизга юқоридан қараш, ёки сизни камситиш учун керак эмас. Бу Худо эрингизга масъулият юклагани билан (эсланг: Эф. 5:25-33), яъни ўз масъулиятини эплаш учун унга мартаба кераклиги билан боғлиқ. Бирорта барқарор ривожланиб бораётган ташкилот бир вақтнинг ўзида иккита раҳбарга бўйсуниши мумкин эмас. Икки нафар тенг инсон бош бўлган оила қурилиши, бу никоҳнинг бузилишига олиб келиши ҳеч гап эмас. Бугун кўплаб никоҳлар барбод бўлаётганининг сабабларидан бири ҳам ана шунда. Аслида, бугунги оилаларда уни бошқариш масъулиятини ўз зиммасига оладиган одамнинг ўзи йўқ. Худо кимни бу мавқега қўйганини яхши билган, шу боис ҳам Муқаддас Китоб агар оилангизда ҳамма нарса яхши бўлишини истасангиз, хотин эрига итоат этиши кераклигини ўргатади. Аёллар кўпинча менга агар ўзлари эрларига итоат этишса, бутун иқтидорларини ерга кўмиб, эшик олдидаги наматчага айланиб қолишлари мумкинлигини айтишади. Агар сиз эрингиз билан бирга барқарор ечимларни топиш учун ишлашни истасангиз, шундай тамойилларга амал қилишингиз шарт бўлади. Ҳар доим эрингизга сизнинг қарашларингиз бўйича унинг зиммасида оила учун масъулиятнинг эллик бир фоизи борлигини, демак оиладаги ҳокимиятнинг ҳам эллик бир фоизи унга тегишли эканини уқтириб туринг. Эрингизга унга кўпроқ мартаба ва ҳокимият берилганини, чунки Худо унга кўпроқ масъулият юклаганини, жумладан агар зарур бўлса, сиз учун ўлимга тик бориш масъулияти борлигини айтишдан тўхтаманг. Ишонтириб айтаманки, ўрталарингиздаги келишмовчилик ва тортишувларнинг феъл-атвори сезиларли даражада ўзгаради. Унинг мавқеини таъкидлар экансиз, у сизда ўзининг мақомини эгаллаб олишга уринаётган рақибни кўришдан тўхтайди. Унга итоат этганингизда (бу фақат унга Худо иноят этган мавқени тан олишингизни англатади), эшик олдидаги наматча бўлиш эҳтимолингиз ўз-ўзидан йўқолади. Қолаверса, шунда сиз кўпроқ масалаларда ўзингизга маъқул қарорларни қабул қила бошлайсиз, чунки ўз ҳуқуқларингизни талаб қилиб, курашишингиз одатда эрингиз томонидан ўзига нисбатан ҳурматсизлик сифатида қабул қилинади. Кўплаб аёллар ўз туйғу ва қўрқувлари исканжасига шунчалик тушиб қолишганки, эрларининг туйғу ва қўрқувларини эътиборга олишмайди. Афсуски, хотин ўз иқтидор ва ақлини ерга кўмишдан қўрққанида, у эрида ўзини аҳмоқ деб аташларидан қўрқиш ҳиссини юзага келтиради. Хотин эшик олдидаги наматча бўлишдан қўрқиб, эрида ўзини топтаб ташлашларидан қўрқиш ҳиссини уйғотади. Кўпчилик эркаклар хотинларига «Менинг устимдан ҳумфармонлик қилолмайсан» - деган хабар юбориш учун ҳам ўжар бўлиб қолишади ва хотинларининг илтимосларига салбий муносабатда бўлишади. Бизнинг дунёвий, феминистик маданиятимиз эркаклар уйда ҳукмронлик қилишади, деб таъкидлашни ёқтиради, дарҳақиқат – айримлар ҳукмронлик қилишади. Аммо, аксарият ҳолларда агар аҳил ва оқил оилаларда уч ойда оилавий муносабатларга тааллуқли ўртача юзта қарор қабул қилинса, хотин уларнинг тўқсон тўққизтаси борасида ўзининг қатъий фикрини билдиради, ҳамда унинг фикрига ҳурмат билан муносабатда бўлинади, у якуний қарор қабул қилинишига кучли таъсир кўрсатади. Афсуски, кўплаб оилаларда эрнинг ҳам, хотиннинг ҳам нияти эзгу бўлади, аммо ҳар доим ҳам мулоҳазакорлик етишмайди. Эрда деспотизм кўзга ташланиши, хотин эса уйда ўзини ўта тажовузкор ва беқарор тутиши мумкин. Уйдан ташқарида хотин умуман бундай эмас, аммо оила даврасида тажовузкор бўлиб қолади. Аксарият аёллар учун ижобий йўл кўпроқ эрига итоат этиш бўлади. Мен кўпинча аёллардан эрлари ўзларидан жуда узоқлашиб кетгани, оилавий масалаларда пассив экани ҳақидаги шикоятларни эшитиб қоламан. Лекин улар нега бунақа пассив? Билишимча, қачонлардир эр оилавий масалаларни ҳал қилишда иштирок этишга уриниб кўрган, аммо ҳар сафар хотинининг ғоялари яхшироқ бўлиб чиқаверган. Орадан маълум вақт ўтиб, эр қаршилик қилишни йиғиштириб қўя қолган ва қарор қабул қилиш ҳуқуқини хотинига топшириб юборган. Агар бор муаммоларингиз шунда бўлса, ўзаро яқинлашишларингиз ва эрингизнинг фаолроқ бўлишига сизнинг унга итоат этишингиз ҳамда ҳурмат билан муносабатда бўлишингиз ёрдам беради. Бундай йўл тутиш сизни камситмайди, тенг эканликларингизга раҳна солмайди, аксинча у чин маънодаги тенг ҳуқуқли муносабатларни юзага келтиради. Сиз эрингиз оиладаги вазият учун эллик бир фоиз жавобгар экани ҳақида гапира бошлашингиз билан, сизнинг тутган бу ўрнингиз у билан энг муҳим фикрларингизни ўртоқлашиш имкониятини беради. Ёдингизда бўлсин, агар эрингиз оилада устунлик қилишга урина бошласа, демак у ҳамма нарсани ўз назоратига олмоқчи. Унинг аҳмоқона мулоҳазалари агар ҳамма нарсани ўз назорати остига олса, ўзини ҳурмат қила бошлашади, деган хулосага келишига туртки беради. Қизиғи, агар хотини унга ўзи истагандек ҳурмат кўрсата бошласа, дарров ортга чекиниб, оилани назорат қилишга олдингидек интилмай қўяр экан! Ишонаверинг. Худо Ўз халқига нимани раво кўришни билади. Агар сиз ҳали эрингизга унинг эллик бир фоиз жавобгарлиги ҳақида айтмаган бўлсангиз, буни айтишни ҳозироқ бошланг!2 (Ўз муносабатларингизни текшириб кўриш учун Б Иловага қаранг). Эрингизга қандай хабар жўнатмоқчисиз? Табиийки, аёлнинг эрига бўйсуниши ҳар доим ҳам осон кечмайди, айниқса хотин эрининг ҳурматга нолойиқ эканини ҳис қилиб турса. Бир аёл менга эридан севги кутаётганини кўрсатиш учун ҳар хил йўллар билан унга ҳурматсизлигини намоён этгани ҳақида ёзган эди. Бу аёл шу йўл билан эрини ўзини кўпроқ севишга ва қадрлашга мажбур этмоқчи бўлган. Шу вақт давомида у эрининг фикрларини маъқулламаган, унинг қобилиятини менсимаган, қарорларини тан олмаган, маслаҳатларига қаршилик кўрсатган, ўзини душманона тутган, уни жинсий ҳаёт қувончларидан маҳрум этишга интилган. Аёл шундай дейди: «Мен у буларнинг барчасини кўриб, дилимдаги дардни тушунади, нимадан жаҳлим чиқаётганини ва ташвишда эканимни кўради, ҳамда тушуниш ва севги билан олдимга келади, деб ўйлаган эдим». Эрига оғир жароҳат етказганини, энди у ҳатто ўзи билан ётишни ҳам истмаётганин кўргач, аёл аччиқ кўз ёш тўкади. У хотинига бўлган муносабатини яхши томонга ўзгартириши учун йиллар керак бўлган. Солиштириш учун яна бир бошқа воқеани ҳам айтиб бераман. Мен уни эрига жинсий ҳаётнинг ўта муҳим йўналишида мавқе тақдим этган аёлдан эшитган эдим. У шундай ёзади: “Эрим ишга жуда эрта кетади. Мен илгари ҳеч қачон эрта ухлагани ётмас эдим. Ҳозир у болаларни анча эрта ухлагани ётқизади, мен эса у тинч ва тиниқиб дам олиши учун унинг тараф бўламан. Тушунишимча, болаларга ярим кечагача ўтиришга рухсат берган пайтларимда, мен нафақат эримнинг мартабасига путур етказганман ва унга ҳурматсизлик кўрсатганман, балки унинг ишига ҳам менсимай муносабатда бўлганман, шу боис у оғир иш кунидан кейин чарчаб келгани менга аҳамиятсиз, деб ўйлаганман. Ҳозир эса мен муҳим масалаларда қарор қабул қилиш ҳуқуқини унга ишониб топширганман, баъзида у билинтирмай менинг фикримни сўраб қолса, бу ғалати туюлади. Бундай вазиятларда биз юзага келган вазиятни муҳокама қиламиз, ҳамда мен у қабул қилган ҳар қандай қарорни ҳурмат қилишимни айтаман. Ўтган ҳафта у менга «обрўйимни кўтардинг» - деб айтди. Мен унга ҳурмат билан муносабатда бўла бошлаганимдан бери, эрим менга ўзининг севгисини сўнгги ўн йилдагидан кўра кўпроқ изҳор эта бошлади!” Эрингизнинг сизга хизмат қилиш ва оилангизни бошқариш истагини қадрланг ва ҳурмат қилинг, аммо бунинг учун сизга ишонч, қатъият ва куч керак бўлади. Бу нарса қўлингиздан келишига ишонаман. Бу борада бир аёл менга шундай деганди: «ўйлашимча, Худо менинг тасаввуримдагидек идеал никоҳни тайёрлаб қўймаган. Ниҳоят, агар мен Унинг назоратига бўйсунсам ва ўз фикримни ўтказишга уринишни тўхтатсам, ҳаммаси жой-жойига тушишини англаб етдим». Худди Муқаддас Китобда ёзилганидек, эрингизнинг мавқега эга бўлиш ҳуқуқини тан олинг, шунда ҳаммаси жой-жойига тушади. Агар сиз унинг обрўсига путур етказсангиз, ёки ими-жимида унга қаршилик кўрсатадиган бўлсангиз, Танглик доираси жонланади ва ўзининг вайронакор айланиши билан ҳаётингизга кириб келади. Жамоатда аёллар учун никоҳ масалаларига оид машғулотлар ўтказадиган бир аёл бу борада янада яхшироқ фикр билдирган: “Эрингизга бўйсуниш ва уни ҳурмат қилишдан бўйин товлашингиз, аслида Худога ишонишдан бош тортиш билан баробар эканлигига ишонаман. Агар биз аёллар Худо бизнинг ҳаётимизни, ҳамда эркакларнинг ҳаётини ҳам бошқариб туришига ишонсак, агар ўзимизни Унинг мартабасига бўйсундира олсак, шунда биз эрларимизга ҳам итоат эта оламиз ва уларга ҳурмат кўрсатамиз.” Қуйидаги ҳолатларда эрингиз сиз унинг мавқеи ва раҳбарлигини ҳурмат қилишингизни ҳис этади • Эрингизга унинг кучли эканидан миннатдорлигингизни, зарур вақтда унга суяна олишингиз мумкинлигидан хурсандлигингизни айтсангиз; • Уни қўллаб-қувватласангиз ва ўзида етакчини кўришига ёрдам берсангиз; • Ҳеч қачон, гарчи у ҳамма нарса учун масъул бўлсада, ҳар иккингиз ҳам тенг ҳуқуқли эканингиз ва шу боис у сизга маъқул келмаган қарорларни қабул қилишга ҳақли эмаслиги ҳақида гапирмасангиз; • Уни муваффақиятли қарорлари учун мақтасангиз; • Нотўғри қарор қабул қилиб қўйганида унга меҳрли бўлсангиз; • Норозиликларингизни фақат ёлғиз қолганларингизда билдириб, болаларнинг олдида унинг обрўсини сақлаб турсангиз; • Норозилигингиз сабабини тинч ва ақл билан тушунтириб, ҳеч қачон унинг бошқариш ҳуқуқини шубҳа остига олмасангиз; • Ҳар қандай йўл билан бўлсада, ортга чекинишга ёки оламни забт этишга мажбур қилишга уринмасангиз. 19-БОБ. ЗИЙРАКЛИК – ЭРИНГИЗНИНГ ТАҲЛИЛ ҚИЛИШ ВА МАСЛАҲАТ БЕРИШ ИСТАГИНИ ҚАДРЛАНГ У эрини деярли ҳурмат қилмас эди. Ортидан эрини доим камситар, унинг ғоя ва фикрларининг устидан куларди. Бир куни, у дўконда харид қилиб турганида, эрининг ишхонасига кириб, у қаерда ва нима иш билан бандлигини кўриш истаги пайдо бўлади. У эрининг уяли телефонига қўнғироқ қилди, эри: «Албатта, келавер. Озроқ банд эдим, лекин ҳечқиси йўқ, сен келавер» - деб жавоб қилди. Аёл эрининг ишхонасига киприб борганида у ростдан ҳам банд экан, шу боис у эри ишларини ҳал қилиб олгунича кутиб туришига тўғри келди. Аёл ўтирган жойдан ҳамкасблари эрига жуда ҳурмат билан муносабатда бўлишаётгани кўриниб турарди. Раҳбар ва ёшгина кўҳликкина котиба қизнинг ҳурмати ҳам уларникидан кам эмасди. Кейин эрининг иш столи олдига узоқ йиллардан бери шу ерда ишлаши ва катта тажрибага эга экани кўриниб турган, лекин унинг қўл остида ишлайдиган ёши улуғ киши келди. Шу кекса киши эрига: «Хўп бўлади, сэр» - деганида негадир аёлнинг ичидан бир нарса ўтгандек бўлди. Шундан сўнг эрининг олдига бояги ёш ва кўҳлик котиба қиз келиб, қандайдир қоғозларни берди, унинг эрига қандай қараганини кўриб, аёл бир томондан ўзидан уялиб кетган бўлса, иккинчи томондан қўрқувга ҳам тушди. Ниҳоят, у эрининг олдига боришга имкон топди, лекин гапни қисқа қилиб, кечқурун кўришишларини айтиб хайрлашди. У машинасига ўтиргач, беихтиёр йиғлаб юборди. У эрининг орқасидан камситган ва устидан кулган ҳамма ҳолатларни кўз олдидан ўтказди. Бирдан у ҳаммасини тушуниб етди. У эрининг ўзига бўлган муносабати, ёки ёмон эр бўлгани учун ҳурматсизлик кўрсатмаган экан. Ҳамма гап эрининг у кўришни хоҳлагандек эркак эмаслигида экан1. Бу аёл ўз эрида камида иккита нарсани қўлдан чиқарган. (1) Эри ажойиб қобилият ва заковат эгаси бўлса-да, аёл буни менсимаган; (2) Эр уйда ҳам ишхонасидагидек ҳурмат кўрсатилиши истаган. Бу аёлни камёб нусха, деб бўлмайди. Мен унга ўхшаган кўплаб аёллар билан суҳбатлашганман. У эрим мени нимагадир ўргатишга лаёқатли эмас, у мен билан ўртоқлашадиган даражада жуда катта ақл соҳиби эмас, деб ўйлайди. Охир-оқибат, аёл оилани бошқариш, фарзандлар тарбияси ва қарорлар қабул қилиш менинг ишим, деган хаёлга бориб қолади. Бунақа аёллар бизнинг севги ва ҳурмат мавзусига бағишланган конференциямизга келганида ёки бизнинг манбаларимиз билан танишганида, кўпинча унга ҳақиқатни англаб етишига ҳалақит бераётган, кўзини босиб қолган ёғ йўқолади. Ниҳоят гап нимадалигини тушуниб етган бир аёлнинг фикрларига қулоқ осинг: Йигирма уч йил давомида мен эрим билан никоҳда яқин муносабатларни кутиб яшадим. Аммо менинг эримга ҳурмат кўрсатмаётганим ниятимнинг амалга ошиши йўлидаги асосий тўсиқлардан бири эканини билмасдим. Кибр борасида муаммоларим бор эди. Мен ҳар доим ўзимнинг ҳақлигимга ишонардим ва унинг фикрларини муҳокама қилишга арзимайди, деб ҳисоблардим. Ўзимни ҳеч нарсага ярамайдиган эримга ёрдам бераяпман, деб ўйлардим. Ҳайратланарлиси, бир куни Раббим мени бурчакка сиқиб қўйди. Мен ўз фикримни мажбурлаб сингдиришни бас қилиб, эримга ўз мулоҳазалари билан ўртоқлашиш имконини берганимда ажойиб ўзгаришлар юз бера бошлади. У менга қалбини оча бошлади. Энди илгариги менинг монологларим ўрнини чин маънодаги суҳбатларимиз эгаллади. Менинг унга бўлган севги ва ҳурматим кўкларга чиқиб кетди. Бунга жавобан у аста-секин мен бир умр орзу қилган инсонга айлана бошлади. Энди мен аёлларнинг ички сезгисига умуман ишонмайман Юқорида мактуби келтириб ўтилган аёлнинг сўзларида мен илгари тўғри деб ҳисоблаб юрган фикрга зид бўлган ниманидир эшитдим. Ана шундай фикрлардан бири аксарият эркакларни ўзига бино қўйган, бир ёқлама, эътиборсиз одамлар, деб ҳисоблашдан иборат. Узоқ йиллар давомида мен маслаҳат берган кўпчилик аёллардан қуйидаги сўзларни эшитганман: «У севишни, ғамхўрлик қилишни билмайди, у ёмон эр». Аммо юқорида сиз танишган мактуб муаллифи бўлган аёлнинг сўзларида бошқа воқеликни кўрамиз. У авваллари эрининг ғояларини муҳокама қилишга лойиқ эмас, деб ҳисоблаганини тан олаяпти. У ўзининг кибри баланд бўлганини ва эрига ҳаттоки ўз фикрини айтишга ҳам имкон бермаганини тан олмоқда. Раббим уни «бурчакка сиқиб қўйганидан» кейин, у эрига гапириш учун имконият берди ва уларнинг никоҳи яшнаб кетди. Мен ҳозир тўғри деб ҳисобламайдиган бошқа бир мулоҳаза аёлларнинг ўзига хос ва ноёб ички сезги соҳибаси экани билан боғлиқ. Йигирма йил давомида мен: «Эркаклар, аёлларингизнинг ички сезгисига қулоқ тутинг. Сизларда ўлик жойлар бўлгани боис, Худо уларга сизларга гапирганидан бошқачароқ мурожаат қилади. Худо сизларга хотинларингиз орқали таълим беради» - деб ўргатиб келдим. Мен у пайтлар фақат эрлар ўз хотинларини севишлари ва эъзозлаши зарурлигига ўргатардим. Аммо мен тарозининг палласи бир томонга жуда ҳам тош босиб кетаётганини англай бошладим. Аёлларда ички сезги борлиги рост ва эркаклар унга қулоқ тутишлари керак. Шу билан бирга, аёлларда ҳам ўлик ҳудудлар борлиги ва улар ҳам эрларининг закийлигига қулоқ солишлари кераклиги кундек равшан. Бу борада бир аёл шундай деган эди: «Эрим бутун умр бирор нарсани тўғри айтолмайман ёки қила олмайман, деган қўрқув остида яшаб ўтди. Фақат мен қилаётган ишлар тўғри, у бажараётган ишлар эса тўғри бўлмагани боис, охир-оқибат у умуман гапирмай қўйди». Одам Ато эмас, Момо Ҳаво алданган эди Барча ақлий меҳнатни мен бажаришим ва ҳамма масалаларга жавоб беришим керак, деб ҳисоблайдиган аёл Муқаддас Китобни диққат билан ўқиб чиқиши керак. Барчамиз Адан боғидаги воқеани яхши биламиз. Парвардигор Эгамиз одамга буюриб деди: «Сен бу боғнинг ҳар бир дарахтидан еявергин.  Фақат яхши ва ёмонни билиш дарахтидан ема. Чунки ундан еган куниёқ ўласан» (қаранг: Ибтидо 2:17). Кейинроқ, Момо Ҳаво яратилганидан кейин Одам Ато унга ҳам Худонинг буйруғини етказади. Аммо бир куни илон Момо Ҳавони ёлғиз учратиб қолгач, унга шунақа савол беради: «Худо ҳақиқатни айтганмикан?» Момо Ҳаво бу алдовга учади. Тақиқланган дарахтнинг меваси чиройли бўлиб, унга доноликни кафолатлар эди. Алдовга учган Момо Ҳаво тақиқланган мевани ейди. Кейин Одам Ато келади (балки Момо Ҳаво уни ўзи ўйлаб топгандир). Момо Ҳаво Одам Атога ҳам мевадан беради ва у ҳам ейди (қаранг: Ибт. 3:1-6). Одам Ато ҳам алданганмиди? Муқаддас Китобда унинг алдангани ҳақида гапирилмайди, аммо у буйруққа итоат этмади. У туфайли бутун олам гуноҳга ботди (қаранг: Рим. 5:12-19). Одам Ато ақлли бўлгани боис тақиқланган мевани ейиш мумкин эмаслигин биларди. Шунга қарамай, у мевани ейди. Балки бу хотин эрининг бурнидан ип ўтказиб ўз йўлидан юришга мажбур қилган тарихдаги илк ҳодисадир? Ёки Одам Ато ҳам Момо Ҳаво олган билимларга эга бўлини истадимикан? Биз асл ҳақиқатни билмаймиз. Павлус Тимўтийга биринчи Мактубнинг иккинчи боб, ўн тўртинчи оятида аёлнинг жамоатдаги ўрнини муҳокама қилар экан, шундай дейди: «Одам Ато эмас, хотин шайтонга алданиб, гуноҳ қилди». Кўриниб турибдики, Момо Ҳаво ўзи ва эри учун нима яхшироқ экани ҳақида у кўпроқ нарса билиши борасида хулосага келади, ҳамда эрини ўзига эргашишга мажбур қилади. Одам Ато «хотинининг гапига қулоқ солди» ҳамда шу боис у гуноҳкор бўлди (қаранг: Ибт. 3:14-19). Никоҳда аёлнинг ички сезгиси ва эркакнинг зийраклиги керак бўлади Павлус Момо Ҳаво илоннинг айёрлигига учгани ҳақида гапирганида (қаранг: 1 Тим. 2:14; 2 Кор. 11:3), феминистлар таъкидлаганидек, у аёлларни камситиш учун шовинистик мулоҳазаларни илгари сурмайди. Бу ўринда, биз асл ҳақиқатни кўрамиз ва бу борада мулоҳаза юритиб кўришимиз керак бўлади. Тўғри, эркаклар аёлларига қулоқ солишлари керак, аёллар ростдан ҳам табиий ички сезгига эга бўлишади. Аммо аёллар ҳам эрларига Худо ато этган зийракликни қадрлашлари ва уларнинг маслаҳатларини инкор этмасликлари зарур. Момо Ҳаво Одам Атонинг сўзларига қулоқ солиши зарур эди, бунинг ўрнига у ташаббусни қўлига олиб, аслида нима қилиш кераклигини биладиган Одам Атони ўз йўриғига юргизди. Хўш, буларнинг барчасини бугун қай тарзда ҳаётда қўллаш мумкин? Оилаларда хотинлар устунликни қўлга олиб, улар ҳал қилувчи овозга эга бўлишаяптими? Гарчи ҳар доим шундай бўлмаса-да, бундай хавфни ҳам инкор этиб бўлмайди. Мен Муқаддас Китобда қайд этилган тенгликка қайтишга ундайман. Эр ва хотинлар бир-бирларига кераклар. Мен эрига шартсиз ҳурмат кўрсатиш шкаласида ўз ўрнини билишни истаган аёлларга иккита савол бермоқчиман. Биринчидан, ўзингизнинг табиат ато этган ички сезги ва зийраклигингизни юқори баҳолайсизми? Иккинчидан, айрим масалаларда алданиб қолганингизда, сиз эрингиз кўраётган нарсаларни кўрмаётганингиз боис унинг зийраклигидан фойдаланишингиз керак бўлиши эҳтимоли мавжудми? Ҳаётда ҳар биримиз алданиб қолишимиз мумкин, аммо аёллар илон уларни бугун ҳам жуда усталик билан алдаётган айрим соҳалар тўғрисида ўйлаб кўриши керак. Ана шундай соҳалардан бири танқид бўлиб, аёллар эрларини оилада маънавий-руҳий раҳбарликни уддалай олмаётганликда айблаб, танқид қилишади. Оилавий жуфтликларга маслаҳатлар бериб юрган даврим мобайнида кўплаб аёллардан эрлари оиланинг маънавий-руҳий етакчиси сифатида нима қилишлари кераклиги борасида қатъий фикрларни эшитганман. Шунингдек, мен аёллардан эрларининг «маънавий-руҳий етакчи бўла олиш қобилиятига эга эмаслиги» таъкидланган кўплаб мактублар ҳам олганман. Мана улардан айримлари: Мени ва фарзандларимизни севадиган, аммо ҳамма ишни, режалаштириш, таълим ва бошқаларни ҳатто муҳокама ҳам қилиб ўтирмасдан, менинг зиммамга юклаб қўйдиган эримни ҳурмат қилишни истайман. У пул топади ва уйга биз билан ўйнаш учун келади. Оилавий ибодатларимизга бошчилик қилади, аммо болалар (ёки мен) билан яккама-якка суҳбатларда маънавий-руҳий масалаларни муҳокама қилмайди. Кўпинча мен беш нафар фарзандим бор, фақат уларнинг биттасининг ёши катта, деб ўйлаб қоламан. У индамасдан мени етакчилик мақомига чиқариб қўйса, қандай қилиб уни ҳурматлашим мумкин? Мен олти ярим йиллик биргаликдаги турмушимиздан кейин, менга энг катта оғриқ берадиган нарса эримда оиламизда маънавий-руҳий етакчиликни ўз қўлига олиш қобилиятининг йўқлиги бўлиб турибди. Эрим Худога кўпроқ вақт ажратаётганини ва Унга яқин бўлишга интилаётганини кўришни истайман. У Худога илтижо қилиб, ўз ҳаётига Парвардигор йўлбошчи бўлиши йўлида изланаётганини кўришни хоҳлайман. У Яратгам Эгам билан мулоқот қилаётганини билгим келади. Мен яна кўп нарсаларни ёзишим мумкин эди, аммо асосий моҳиятни тушундингиз деб ўйлайман. Агар сиз ҳам шундай ўйласангиз, ҳақ ёки ноҳақлигингизни айтишга ожизман. Аммо бир нарсани айтишим мумкин, агар сиз ўз эрингизни камситиб, унга нафрат билан қараётган бўлсангиз, демак Худонинг қалбига озор бераётган экансиз. Сизнинг қарашларингиз Худога маъқул келиши мумкин, сизнинг нафратингиз эса Уни хафа қилади. Парвардигор сизни севади ва қалбингизнинг интилишларини ва истакларини билади. Отамиз сиз билан бирга қарашларингиз устида йиғлайди. Бироқ, Осмондаги Отангиз сиздаги нафратли ва танқидий руҳ «қулоқсиз» эрингизнинг қалбини забт этолмаслигини ва у сизнинг қарашларингизни қабул қила олмаслигини сизга очиб бермоқда. Ҳатто сизнинг юрагингизда амалга ошмаган орзулар сабаб оғриқ турганда ҳам, У сизни мулойимлик билан «Худодан қўрқиб яшашга» (1 Бут. 3:1-2) ундайди. Эрининг етакчилигидан норози бўлган аёл ўзига бериши керак бўлган айрим саволларни қуйида келтириб ўтамиз: • Бирор марта эрим оиламизда раҳбарликни ўз қўлига олишга интилдими, шунда мен буни аҳмоқона иш деб ҳисоблаб унга қарши чиқдимми? • Агар у мен тўғри деб биладиган қарорларга зид келадиган қарорлар қабул қилса, унга эргашмаслигимни билдириб қўяманми? • Агар у менинг истакларимни қўллаб-қувватласа ва бажарсагина, унинг етакчилик мақомида бўлишига розилик беришимни билдириб қўяманми? • Эрим масъулиятни ўз зимасига олишини истайманми, лекин мабодо, у менинг назаримда, масъулиятсизлик қилса, ўзимнинг қарши чиқиш ҳуқуқимдан фойдаланаманми? • Менинг сўзларим ва хатти-ҳаракатларимдан у оилада масъул эканлиги, мен эса ҳукмфармонлигим сезилиб турадими? Юқорида баён этилган саволларни оиладаги етакчиликнинг барча йўналишларига нисбатан қўлласа бўлади. Қолаверса, уларнинг ҳаммасини қуйидаги битта ўзакка олиб келиш мумкин: ўзингиздан сўраб кўрингчи, сизда бирор бир даражада ўзингизнинг ҳақлигингизга ортиқча ишонч йўқмикан. Сиз ёмон ниятлисиз, демоқчи эмасман. Сиз эрингизни жуда яхши кўрасиз, аммо унинг хато, камчилик ва ожиз томонларини ҳам кўрасиз. Кўпчилик аёллар сингари сиз ҳам ўзингизни “ундан яхшироқман, эрим ўзгариши керак”, деб ўйлашингиз мумкин. Кўпчилик оилаларда хотин мен гуноҳ қилмайман деб ўйлайди, ёки унга шундай туюлади. Аксарият оилаларда хотин биттагина гуноҳини – эрининг сева олиш қобилиятига эга эмаслигига ёки болаларга нисбатан чидамсизлигига салбий муносабатини тан олади. Аёллар ўзларида шундай бошқа айбни кўришмайди, аммо ўзларининг ёмон одатлари ва нотўғри муносабатларини тан олишади. Улар бунга кимёвий баланс бузилишини, гормонал муаммоларини ёки ўзлари вояга етган оилалардаги носоғлом муҳитни сабаб қилиб кўрсатишади. Масалан, эр хотинига қуйидаги сўзларни айтганида тақиқланган ҳудудга кириб қолиши мумкин: «Азизам, сал тўлишиб қолибсан». Аслида аёл салгина тўлишмаган, балки ўзини бутунлай қўйиб юборган бўлади ва эр бу ҳақда тўғрисини айтиш керак, деган қарорга келади. Аммо бунга жавобан у одатда қуйидаги сўзларни эшитади: «Сен мени қандай кўринишмдан қатъий назар севишинг керак». Ёки эрга овқат ҳазм қилиш тизимидаги бузилишлар ҳақида умуман тасаввурга эга эмаслигини, ҳамда ўзининг қорнига қараб қўйса ёмон бўлмаслигини айтишлари мумкин. Агар эр келишган бўлса (тўладан келган аёлларнинг эрлари одатда шундай бўлишади), хотини унга кўзига тушган яна бир чўпни олиб ташлаши кераклигини айтиб, бу сафар уни интернетда порнографик суратларни томоша қилишда ёки спиртли ичимликларга ўта ружу қўйишда айблайди. Ҳамма гап шундаки, хотин ўзига тааллуқли бўлган ва ечиш талаб этиладиган муаммолар ҳақидаги эрининг мулоҳазаларини осонгина рад этади ёки уларга қўл силтаб қўя қолади. Ҳатто эр ўз фикрини енгил шаклда ва дипломатик усулда айтган бўлса ҳам, уни тезгина жим бўлишга мажбур қилишади. Хотин унинг сўзларидан ўзини ҳақоратланган, дили оғриган ҳис этади ва жаҳли чиқади. Эрни тушунмасликда ва ҳамдардлик ҳиссининг йўқлигида айблашади. У гапириш ҳуқуқига эга эмас. Аксарият ҳолларда буларнинг барчаси эрга нисбатан нафратнинг намоён этилиши билан якун топади. Севги ва ҳурмат мавзусига бағишланган конференцияларимизда мен шу ҳақда гапирганимда, аксарият ҳолларда ижобий бўлмаган акс-садоларни эшитаман. Юқорида эслатиб ўтилган руҳшуносик ва тиббий модель айрим масиҳийларнинг онгига шу қадар сингиб кетганки, мен аксарият ҳолларда қуйидаги мазмундаги мактублар оламан: «Нима сиз чиндан ҳам аёлларнинг ота-оналарининг оилаларида муаммолар бўлмайди ва улар гормонал етишмовчиликдан азият чекишмайди, демоқчимисиз? Уларда кимёвий баланс бузилиш ҳам рўй бермайдими?» Бу саволларга мен оддийгина қилиб: мен ҳар бир вазиятни алоҳида баҳолай олмайман, деб жавоб бераман. Аммо мен Муқаддас Китобда баён этилган севги ҳаворийси Юҳаннонинг қуйидаги сўзларини иқтибос сифатида келтиришим мумкин: «Агар гуноҳимиз йўқ десак, ўзимизни ўзимиз алдаган бўламиз ва бизда ҳақиқат бўлмайди» (1 Юҳанно 1:8). Кўпчилик оилаларда аёл эрининг зийраклигини ва унинг маслаҳатларини ҳисобга олишни истамайди, чунки ўзини уларга муҳтож эмас ва эри уларни ўзига беришга ҳақли эмас, деб ҳисоблайди. Аммо мен ишонаманки, эр ва хотин нимадир етишмаган жойда бир қарорга келиш ёхуд агар зарур бўлса, четдан муносиб маслаҳат олиш учун ҳар қандай вазиятни кўриб чиқишлари зарур. Кўп йиллар давомида одамлар менга, масалан, шахслараро муносабатлардаги ҳал бўлмай қолаётган муаммоларини енгиб ўтиш учун дори-дармонлар ичишгани ҳақида гапириб беришган. Улар соғлиқлари жойида эканини яхши билишган. Бу улар учун муҳокамалардан қочишнинг классик усули бўлиб, дори-дармонлар бу вазифани осонлаштирган. Яқинда менинг олдимга бир қавмбошининг хотини келди ва кўз ёш тўкиб, худди шундай муаммони бошдан кечирганини айтиб берди. Сиз эрингиз учун Муқаддас Руҳ бўлишга интилаяпсизми? Мен ўзим ўтказадиган конференцияларда тақдим этадиган яна бир мавзу эрларнинг аксарият қисми ўзларини тақводор эмас, хотинларини эса аксинча тақводор, деб билишлари билан боғлиқ. Бу нотўғри қараш, бунинг оқибатида оилада шундай вазият юзага келиши мумкинки, хотин ҳам эрини тақвосиз, деб ҳисоблай бошлайди. Хотин, ўзининг назарида, ҳамма нарсани қўлида ушлаб тургани, болаларни тарбиялаётгани ва уларга (шунингдек, эрига ҳам) танбеҳ бераётгани учун тез орада ўзини ҳатто буни англамаган ҳолда тақводор ҳисоблай бошлайди. Аксарият ҳолларда бу англанмаган тасаввур бўлади, аммо хотинни сезилар-сезилмас айблаш руҳияти қамраб олади. Кўпчилик аёллар «фақат яқиндагина эрлари учун Муқаддас Руҳ ролини ўйнашни бас қилишганини» тан олишади. Мен уларни тўлиқ қўллаб-қувватлайман, чунки Учликда бўш жой йўқ. Аммо мен ҳеч қачон эркаклар ўз хотинлари учун Муқаддас руҳ ролини ўйнашга ҳаракат қилишганини эшитмаганман. Муқаддас Китоб модели сифатида келинг, Исо Масиҳ Марта ва Марямнинг уйига келган саҳнани кўриб ўтамиз. Марта тинмай ишлар ва дастурхон учун таомлар ҳақида ўйларди. У Исонинг ёнига келиб: – Ҳазрат! Синглим бир ўзимни хизматда қолдириб қўйганига эътибор бермаяпсанми? Унга айтгин, менга ёрдам берсин! – деди. (қаранг: Луқ. 10:40). Марта бу ерда ҳеч нарса сўрамаяпти, балки ўзи далил деб билган нарсани таъкидлаяпти. У Севги Тимсолининг кўзига қараб, ўзи нимани муҳим деб ҳисоблаши унга қизиқ бўлмагани учун У ўзини тушунмаслигини ва ўзи тўғрисида қайғурмаслигини таъкидлаяпти. Аммо Исо Масиҳ кескин эътирозлар билдирмайди, У меҳр билан Мартага елиб-югуришлар ва ташвишлар билан бўлиб энг муҳим нарсани, яъни Ўзи билан мулоқотни унутиб қўяётгани учун койийди. Бу ўринда яна кўп гапириш мумкин эди, чунки мен ушбу мавзуда кўплаб маърузалар қилганман, аммо муҳими Марта ноҳақ эканида. Марта оламга мовий кўзойнакларнинг ўзига хос модели орқали боққани сабабли нотўғри хулосалар чиқарарди. Нима деб ўйлайсиз, сиз ҳам шунга ўхшаш сабаблар туфайли хато қилишингиз мумкинми? Шундай пайтда эрингиз шунчаки танқид қилиш ёки ташвиш билдириш билан чекланмай, сизга ёрдам беришга уринадими? Эркакнинг таҳлил қилиш ва маслаҳат бериш истагини баҳолаш ва тан олишдаги муҳим жиҳат у ростдан ҳам зийрак эканини англашдан иборатдир. Бу ўринда ҳам ўзини ҳақ деб билишга алданиб қолмаслик керак, йўқса сиз эрингизнинг зийраклик қобилиятига путур етказиб қўйишингиз мумкин. Сизнинг ўзингизни ҳақ деб билишингиз бошқа исталган гуноҳдан кўра кўпроқ сизни алдаб қўйиши мумкин. Агар сиз ўзингизни эрингиздан, жумладан маънавий-руҳий жиҳатдан устунроқ деб билсангиз, у маънавий-руҳий томондан, балки бошқа жиҳатларда ҳам, сиздан узоқлашади. Йиллар ўтиб эрингиз сизга бирор бир масалада умуман маслаҳат бермай қўяди. Доимо ҳақ ва тақводор бўлган одамга нима ҳам дейиш мумкин? Эр ўзига нафрат билан қарайдиган хотинига нима ҳам дейиши мумкин? У хотинида умуман муаммолар бўлмагани ҳолда барча муаммолар ўзининг зиммасига тушгандек ҳис қилади. Шу боис, у янада қаттиқроқ танқидга учрамаслик учун жим бўлиб қолади. Унинг жимлиги ёқмаган хотини шундай дейди: «Нега сен доим жимсан?» Эр эса ичидан қайнаб-тошиб шундай ўйлайди: «Бирор нарса десам, бошимда калтак синиши аниқ. Ҳеч нарса демасам ҳам гап эшитаман. Аммо жим ўтирсам, камроқ танқидга учрайман». Ушбу вазиятнинг якуни ана шундай қайғули, аммо аксарият кўпчилик эркаклар шундай ўйлашади. Бир кўҳна ҳикояда Гретел асабий ҳолда эрига шундай дегани ҳақида сўз боради: «Ганс, сен жуда кўп тортишасан ва сўкинасан. Биласанми, мен нимани ўйлаяпман. Биз Парвардигор Эгамизга иккаламиздан биримизни, барча келишмовчиликларимиз сабабчиси бўлганимизни даргоҳига чақириб олишини сўраб илтижо қилишимиз керак. Шу боис сен Ундан биримизни олишини сўраб илтижо қил, мен ҳам биримизни даргоҳига олишни сўраб илтижо қиламан, шундан кейин мен синглимникига кўчиб ўтаман». Бу, айниқса сиз аёл бўлсангиз, кулгули воқеа. Барча муаммоларнинг сабабчиси ҳар доим фақат ва фақат эрингиз экани ҳақидаги фикрга кўникиб қолмаслик учун ўзингизга эътиборли бўлинг. Сизда ҳам гуноҳлар, муамолар ва ожиз томонлар (айниқса, эрингиз кучли бўлган соҳаларда) борлигини ҳамда мукаммал бўлмаганингиз боис эрингизни муҳокама қилишга, айблашга ҳаққингиз йўқ. Шунда эрингиз қанақа куч ва қувватга тўлиб-тошишини кўриб, лол қоласиз. Унга Худо мақбул кўрган нарсани, яъни ҳурматни бериб, яқинлашганингиз сари унинг юраги сизга нисбатан севги билан тўлиб бораётганини кўрасиз. Бир аёл бу ҳақда шундай ёзади: “То эримнинг ўзи сўрамагунича унга бирор бир маслаҳат бермай қўйдим, шундан кейин унинг ўзига бўлган ишончи кўз олдимда ошиб, бошқача бўлиб кетди. Менинг эса елкамдан улкан тош ағдарилгандек бўлди! Энди мен икки киши учун ўйлашдан қутулдим! Илгарилари мени асабийлаштирган нарсалар (эрим мен каби ўйламагани учун) энди мен учун қувонч ва завқ-шавқ манбаига айланди, чунки Худойим Ўзининг ижодкор сифатида буюклиги олдида кўзимни очди – У эримни қандай бўлса, шундайлигича яратган. Ахир бу ажойибку!” Қуйидаги ҳолатларда эрингиз сиз унинг зийраклиги ва маслаҳатларини қадрлашингизни ҳис қилади • Унга олдиндан шунчаки ўзини тинглашини исташингизни, ҳамда кейин доим ҳамма нарсани ўз билганича қилишга уриниши борасида шикоят қилмаслигингизни олдиндан тушунтирсангиз; • Унга маслаҳати учун миннатдорчилик билдирсангиз, уни сизнинг туйғуларингиз қизиқтирмаслигини айтиб айбламасангиз; • Унинг муаммоларни ечишга ёндашувини ўзига хос эркаклик эмпатияси сифатида қабул қилсангиз; • Ўзингизнинг, айниқса эркаклар борасида ҳимояга муҳтож эканингизни тан олиб, унинг сизни ҳимоя қилишини қадрласангиз; • Ўз фикрингизни ўта нозиклик билан баён этиб, унинг ғояларига қўшилмаган пайтингизда маслаҳат берсангиз (моҳиятан ҳақ бўлсангизда, овозингизни кўтарганингиз нотўғри бўлиши мумкин); • Баъзида унга ҳамма нарсани ўз билганича ҳал қилишга имкон бериб, муаммони ҳал қилишда унинг вариантини мақтасангиз; • Худо эркак ва аёлни маълум бир мақсадда яратганини ва сизлар бир-бирингизга кераклигингизни тушунишингизни унга билдириб қўйсангиз; • Сиз ҳам хатоларга йўл қўйишингизни тан олиб, унга сизни тушунгани ва тўғри маслаҳатлар бергани учун миннатдорчилик билдириб қўйсангиз. 20-БОБ. МУНОСАБАТЛАР – ЭРИНГИЗНИНГ ЧИН ДЎСТЛИККА ИНТИЛИШИНИ ҚАДРЛАНГ Ҳаётларида таъбир жоиз бўлса, «улкан жанг» бошлангани боис, улар менинг ёнимга ёрдам сўраб келишганида турмуш қурганларига бор-йўғи саккиз йил бўлганди.. - Келишмовчиликлар нимадан бошланди? – сўрадим мен. Аёлнинг айтишича, у ошхонада овқат тайёрлаётганида ёки уй йиғиштириш билан банд бўлганида, эри газета ўқиб ёки телевизор кўриб ўтирган хонасидан уни чақирарди: - Азизам, мен билан ўтирсанг бўлмайдими? Буни эри билан гаплашиб олишга қулай вазият, деб тушунган аёл, унинг ёнига келиб гап бошлашга уринади. - Йўқ, йўқ, - дейди эр, - гапириш шарт эмас. Шунчаки ёнимда ўтир. Аёл хижолатлик билан шундай дейди: - Ахир ўзинг мени чақирдингку. Наҳотки, мен билан гаплашишни истамасанг? - Йўқ, шунчаки ёнимда ўтиришингни хоҳлайман. Гапиришингни истамайман. - Наҳотки, мен билан гаплашадиган гапинг бўлмаса? – ҳайрон бўлади аёл. – Ахир ўзинг мени чақирдинг-ку. Шу вақтдан бошлаб воқеалар тезлик билан ривожлана бошлайди ва сал фурсат ўтиб, жанжал авж нуқтасига чиқади. Бу ҳолат ҳар сафар такрорланавергач, улар вазиятни ўнглаш мақсадида ёнимга маслаҳат сўраб келишган экан. Мен нуқсонларни «тузатмаслигимни», аммо бу ҳолатнинг сабабини тушунтиришга ҳаракат қилишимни айтиб, аёлга (бу вақтда эр мени диққат билан тинглаётган эди) эри фақат унинг ёнидагина куч-қувватга тўлиб-тошишини айтдим. Сўнг сўзимда давом этиб, шундай дедим: - Агар у газета ўқиётган, телевизор кўраётган, ёки ҳовлида бирор юмуш билан банд бўлган вақтда стул олиб келиб, ёнига ўтирганча, унинг ишини кузатиб ўтирсангиз, у сиздан куч олаётганини кўрасиз. Аёлнинг юзида ҳайронлик аломати пайдо бўлганини сездим ва сўзимда давом этдим: - Эркаклар айнан шу йўл билан мулоқот қилишади ва ўз кечинмаларини ўртоқлашадилар. Аёллар бир-бирларига сўзлаб бериш, мавжуд тажрибаларига ўз таассурот ва кечинмаларини қўшиш орқали бошдан кечирганларини бўлишадилар. Эркаклар эса бошқачароқ яратилган. Улар бирор-бир фаолликни бир-бирлари билан бўлишган ҳолда ўз кечинмаларини ўртоқлашадилар. Эрингиз сиздан айнан шу нарсани хоҳлаган. Суҳбатимиз сўнгида, мен уларга, Жамоатларимиздан бирида “Севги ва ҳурмат” мавзусида конференция ўтказишимни, агар исташса, севги ва ҳурмат уйғунлиги қандай таъсир кўрсатиши борсида тўлароқ маълумот олиш учун унда қатнашишлари мумкинлигини айтдим. Улар шундай қилишди ва иккинчи марта менинг қабулимга келишганида, аёл нима учун эри унинг шунчаки ёнида бўлишини истаганини тушуниб етган эди. - Сиз ҳақ экансиз, - деди аёл, - авваллари унинг гаплашишни истамаслигини кўтаролмас эдим, аммо қандайдир сирпли сабабга кўра бу вариант иш беряпти. Эрим ростдан ҳам шунчаки ёнида жимгина ўтиришимни истайди, бор гап шу. Қандай қилиб «бекорчилик» муносабатларни юзага келтириши мумкин? Эрингиз сизга: «Азизам, кел, ёнимда ўтириб “Discovery” телевизион каналини томоша қил», деганида нима юз беради? Сиз унинг ёнига бориб ўтирасиз, у севимли каналини томоша қилиб, вақти-вақти билан экранда бўлаётган воқеа-ҳодисаларни изоҳлаб, ёки уларга эътирозларини билдириб туради. Аммо вақтининг асосий қисмида у ҳозирги иши, яъни телевизор кўриш билан банд бўлади. Агар сиз рисоладагидай аёл бўлсангиз, унинг ёнида ўтирганча, ўйга толасиз: «Кийимларни ювишим, тушлик тайёрлашим керак, болаларнинг эртанги куни учун нонуштаси тайёр эмас...». Ниҳоят, сиз ўрнингиздан туриб, шу ишларни бажариш учун кетасиз, чунки эрингизнинг ёнида телевизорга қараб ўтириб ҳам «ҳеч нарса қилмаяпсиз». У шунчаки телевизор кўраяпти, сиз эса ёнида жимгина, ҳеч нарса қилмай ўтирибсиз. Сизлар гаплашмаяпсизлар, шу сабабдан жимгина ўтиришингиз қандай қилиб муносабатларни шакллантириши мумкинлиги ғалати. Аммо аёллар улар билан айнан шу нарса давом этаётганини ёзишяпти. Бир аёл камон ёрдамида буғу овлайдиган эри билан овга боришга қарор қилибди. У эрига пистирма қуришда ёрдам берган ва улар соатлаб ўша ерда буғу ўтиб қолишини кутиб ўтиришган. Улар ҳеч нарсани кўришмаган, ҳеч нарсани отишмаган ва гаплашмасдан жимгина ўтиришган. Ниҳоят, улар пистирмани йиғиштириб, машинага қайтишган. Шу вақтгача эри бир оғиз ҳам сўз айтмаган. Аммо улар машина томонга боришаётганида эри унга ўгирилиб, шундай дебди: «Жуда ажойиб кун бўлдида!» Бунақа жинниликда иштирок этишни истамаган бошқа бир аёл эса эрининг устахонасига кириб, у ўзининг навбатдаги лойиҳаси устида қандай ишлаётганини кузатиб ўтирган. У ҳеч нарса қилмасдан шунчаки жимгина кузатиб ўтирган. Эри унга қараб кулиб қўйган, бунга жавобан аёл ҳам табассум қилган. Орадан бир неча дақиқа ўтиб, эр яна хотинига қараб кулиб қўйган, хотин ҳам шундай жавоб қайтарган. Тахминан қирқ беш дақиқалар шу ҳолат давом этган. Ниҳоят, эр шундай деган: «Билмадим, нима қилаяпсан, лекин шу тарзда давом эт!» Нега эркакларга хотинларининг ёнларида жимгина ўтириши ёқади? Бунинг сабабини аниқ билмайман, аммо тан олайлик, бу ажойиб ҳолат. Эсингизда бўлса, аёллар пушти рангга, биз эркаклар эса мовий рангга бурканганмиз. Агар сиз оламга фақат пушти ранг орқали боқсангиз, ўта муҳим ниманидир ўтказиб юборасиз, худди шу тарзда эркак ҳам оламга фақат мовий ранг орқали боқадиган бўлса, у ҳам ўта муҳим бир нимани ўтказиб юборади. Албатта, сизлар бир-бирингизни севишингиз керак, лекин шу билан бирга, жуда яқин ва содиқ дўстлар ҳам бўлишингиз керак. (Мовий ва пушти рангларни солиштириш учун В Иловага қаранг) Аммо Муқаддас Китоб ҳам севги, ҳам дўстлик бўлиши кераклиги ҳақида гапирганми? Сулаймон Қўшиқларининг бош мавзуси ақл бовар қилмайдиган жўшқин севги бўлиб, Парвардигор бешинчи бобда ушбу жуфтликка вақт ажратиб, шундай дейди: «Тўйгунингча егин, севгилим, севгидан ичиб, қониққин» (1-оят). Худди шу бобнинг давомида хотин эрининг қанчалар ажойиб ва мафтункор эканини эслайди («Ўн мингтанинг ичида ажралиб турар»), у ўзининг мақтов сўзларини: «Эй Қуддус қизлари, мана шундай йигит менинг севгилим, дўстимдир» деб якунлайди (16-оят). Янги Аҳдда ҳам оилавий муносабатлардаги дўстлик ҳақида сўз боради. Юнонча сўз бўлган phileo – биродарларча ёки дўстона севгини англатади. Титусга мактубнинг иккинчи боб, учинчи ва тўртинчи оятларида Павлус (эрлар нима исташини биладиган ва кўпни кўрган) ёши катта аёллар келинларга ўз эрларига phileo севгисини кўрсатишни, хусусан, уларга нисбатан дўстона муносабатда бўлишни ўргатишлари кераклиги ҳақида гапиради (қаранг: Тит. 2:3-4). Маълум вақт Сара менга дўст бўлмаган эди Юқоридаги бобларда мен эркаклардан хотинлари уларни севиши борасида тез-тез сўрашим, ҳамда улар ҳар доим тасдиқ жавобини беришлари ҳақида сўз юритган эдим. Аммо улардан шу туришларида, қандай бўлсалар шундайлигича хотинларига қанчалик ёқишлари ҳақида сўраганимда, кўпинча инкор жавобини беришар, ёки бунга ишончлари комил эмаслигини айтишарди. Мен бунга бекорга урғу бермаяпман, чунки менинг ҳаётимда ҳам худди шундай туйғуни бошдан кечирган даврим бўлган. Сара, менга нисбатан салбий туйғуларни ҳис қилаётганини сезиб қолган вақтда, ўртамиздаги муносабатлар қанчалик кескинлашганини тез-тез эслаб туришини тасдиқлайди. У мени, жумладан, тартиблилик борасида ўз қолипига мослаштириб қайта тарбиялашга уриниб кўрган эди. У стол устида қолган ҳар бир ушоқ, полда ётган ҳар бир пайпоқ ҳамда каравот устида қолдирилган ҳар бир ҳўл сочиқ борасида шикоят қилар, ахлат челагига тушмай қолган ҳар бир бўлак қоғоз парчаси уни асабийлаштирар эди. У ҳаммамизга, жумладан менга ва икки нафар ўғлимизга агар тартиблироқ ва йиғинчоқроқ бўлсак, бахтлироқ бўлишимизни уқтиришга уринарди. Ростини айтсам, у бунинг уддасидан чиқолмади. Бир куни Сара онасини кўриб келиш учун бошқа шаҳарга отланиб қолди ва ўзи билан қизимиз Жойни олиб кетди. Мен уйда ўғилларимиз Жонатан ва Дэвид билан қолдим. Бир ҳафтадан кейин Сара билан қизимиз сафардан қайтиб келишди. Ўғилларимиз билан уларни аэропортда кутиб олганимизда, унинг биринчи саволи шундай бўлди: - Вақтни қандай ўтказдинглар? Унга шундай жавоб бердим: - Ҳаммаси жойида. - Мени соғиндингларми? – ўсмоқчилаб сўради хотиним. Ёлғон гапиргим келмагани учун тўғрисини айтиб қўя қолдим: - Биласанми, вақтимиз жуда ажойиб ўтди. Биз хоҳлаган жойимизда овқатландик. Биз хоҳлаган пайтимиз тўшак солиб ухладик. - ... Сара ҳаммасини тушунди. Биз фақат хотиним уйга қайтадиган куни тўшак тўшаганимизни, шунингдек, биз уни унчалик ҳам соғинмаганимизни ҳам тушунди. Тўғри, биз уни хотин ва она сифатида ҳали ҳам севардик, аммо унинг танқид ва койишларини соғинмагандик. Шундан кейин Сара, мен ва ўғилларимиз унга бетартиб одамлар эканимизга қарамай, қандай бўлсак, шундайлигимизча ёқишимиз ҳақида бир қарорга келди. У биз бир-биримизга ёққанимиз учун турмуш қурганимизни тушуниб етди. Биз дўстлар эдик, шу боис, унинг ўзи менга ҳам севги билан, ҳам дўстона муносабатда бўлиши кераклигини тушуниб етганди. Хотинлар, сизларни «шунчаки жимгина ўтириш» учун таклиф қилишса, озгина сабрли бўлинглар Эрига у ўзига ёқишини, уни ўзига дўст деб билишини кўрсатмоқчи бўлган аёл эрининг «шунчаки ёнида жимгина ўтириш» ҳақидаги ғалати таклифига сабр билан муносабатда бўлади. У эри билан бирга телевизор кўради, у қилаётган ишни кузатиб туради, ҳамда уни гапга солишга уринмайди. Эр хотинини ёнида ўтиришга таклиф этганида, у қайсидир маънода ўзаро муносабатларини яратиш устида ишлаётган бўлади. Балки улар хотинга аҳамиятсиз бўлиб туюлар, аммо улар жуда ҳам муҳим. Эркакларнинг мулоқот усули шунақа. Эркаклар юзма-юз туриб гаплашишдан кўра, елкама-елка туриб мулоқот қилишни ёқтиришади, менимча бу энг оддий мулоқот усулидир. Масалан, бир куни, турмуш қурганимизнинг биринчи йилида Сара билан уйда ўтирган эдик. Мен мутолаа билан банд, у эса кушеткада ўтирарди. Шунда у мендан сўради: - Гаплашиб ўтиришни хоҳламайсанми? Мен жавоб бердим: - Сен шунчаки ёнимда бўлсанг, ўзимни яхши ҳис этаман. Тадқиқотларнинг тасдиқлашича, эркаклар деярли ёки умуман гаплашмай, елкама-елка мулоқот қилишни маъқул кўришар экан. Тадқиқотлардан бирида олимлар турли ёш гуруҳларидаги эркаклар ва аёллар ўртасида тестлар сериясини ўтказишади. Улар иккинчи, олтинчи ва ўнинчи синф ўқувчилари, ҳамда йигирма беш ёшдаги инсонлар билан иш олиб боришади. Қизлар ва ўғил болалар жуфтлиги учун йўриқнома бир хил эди: хонага кириб, стулларга икки кишидан ёнма-ён ўтиришлари ва истак бўлса, суҳбатлашишлари мумкин. Тестлар давомида қизлар жуфтлиги ёшидан қатъий назар ўзини бир хил тутган. Улар стулларини бир-бирлари томонга ўғириб олишган, ёки ўзлари бир-бирларига юзма юз ўгирилишган ва озгина олдинга эгилиб суҳбатлашишган. Ўғил болалар эса бошқачароқ йўл тутишган. Улар умуман бир-бирлари томонга ўгирилишмаган. Улар тўғрига қараб ёнма-ён, елкама-елка ўтиришган ва ҳар замонда бир-бирларига кўз қирларини ташлаб қўйишган. Қизлар мулоқот жараёнида суҳбатдошининг юзини кўриб туриш учун стулларини бир-бирларига ўгириб олишгани, ёки ўзлари бир-бирларига ўгирилишгани боис, тадқиқотчилар қизлар жуда очиқ ва сирли суҳбатга киришини исташади, деган хулосага келишган. Амалда эса таклиф этилган барча жуфтликлар орасида энг очиқ ва шаффофи ўнинчи синфда ўқийдиган ўғил болалар бўлиб чиқишади. Бу натижалар мени ҳайрон қолдирмади. Мен эркаклар биргаликдаги, елкама-елка туриб бажариладиган фаолият туфайли ўзаро яқинлашишларини сездим. Маълум вақт ичида ўхшаш қизиқишлар ва манфаатлар – яқинлик туйғусини уйғотади. Бу гуруҳларда салбийлик ва шикоятлар кам бўлган. Бу йигитлар ўзаро муносабатларига диққатни қаратишмаган ва бир-бирларига нисбатан нимани ҳис этаётганликлари тўғрисида камдан-кам гапиришган. Улар дўст тутинишганда, бир нарсани аниқ билишган: ёнида зарур пайтда ёрдам қўлини чўзадиган дўсти бор. Кўпчилик эркаклар ўзларининг болаликдаги ёки мактабдаги «қондош» дўстларини эслашади. Бир-бирига аралаштирилган икки томчи қон «бир умрлик» дўстлик ришталари боғланганини англатар эди. Дўстлар агар шундай зарурат туғилиб қолса, дўсти учун ўлимга ҳам тик боришга тайёр бўлишга қасам ичишарди. Улар ўз қалъаларини барпо этишар ва биргаликда жанг қилишга ёки ўлимни қарши олишга тайёр туришарди. Ҳатто ҳозир, ушбу сатрларни ёзаётган пайтимда ҳам, ҳар бир кичкина ўғил бола ўзининг «қондош дўстлари»га нисбатан ҳис қилган ҳиссиётлар кучини сезиб турибман. Бу билан нима демоқчиман? Бир кун ўша бола улғайиб, эркак бўлди ва ёш аёлни учратди. У аёлга ўз никоҳига ўтишни таклиф қилди ва улар оила қуришди. Эр ўзининг эркакча фикрлашидан келиб чиқиб, энди хотини билан худди ўғил бола дўстлари билан бўлгани каби елкама-елка туриб бирга бўлишади, деб ўйлайди. Эрнинг хотинига илтимоси оддий жаранглайди: «Ҳой, кел, биргаликда нимадир қиламиз». Бошида хотини у билан биргалашиб ҳаракат қилиши мумкин. Аммо вақт ўтиб, уч бола, уюм-уюм ювилмаган кийимлар, бошқа муҳим ишлар хотиннинг бутун диққатини банд этиб қўяди ва энди эри билан бирга балиқ овига боролмай, ёки ҳеч иш қилмасдан думаланиб, ётолмай қолади. Бундан ташқари, ёлғиз қолиш имкониятлари туғилганида хотин эри билан гаплашиб ўтиришни истайди. Хотин учун суҳбат мулоқот усули ҳисобланади. Ёнма-ён ўтириш ва гаплашмаслик – бемаънилик! Шундан келиб чиқиб, аксарият оилаларда турмуш ўртоқларнинг асосий эҳтиёжларида фарқлар мавжуд бўлади. Тўққизинчи бобда кўриб ўтганимиздек, хотин эри билан яқинлашиши учун суҳбатлашиши керак эди. Аммо ушбу бобда кўраяпмизки, эркакларнинг табиий мойиллиги деярли гаплашмасдан елкама-елка ўтириш эҳтиёжидан иборат экан. Кўриниб турибдики, оилавий ҳаётнинг бошқа кўплаб йўналишларида бўлгани каби бу ерда ҳам олиш ва бериш зарурати мавжуд. Шу боис вақти-вақти билан эрингиз сиз билан юзма-юз ўтириб суҳбатлашиш, сиз эса ўз навбатида у билан елкама-елка туриш учун ўзингизда куч топишингиз зарур бўлади. Эрингиз сиздан деярли ёки умуман гаплашмасдан ёнида ўтиришингизни илтимос қилса, уни ушбу лаззатдан бебаҳра этманг. Шунда сизнинг ёнида ўтиришингиз унга қанчалар куч ва қувват беришини кўрасиз. Вақтни бирга ўтказинг, бирга бўлинг Эркакларнинг ана шундай ғалати одатларига чидаб яшаш керакми? Эсимда, болалигимда Иллинойс штатидаги Преория шаҳарчасида яшаганимизда, мен велосипедда кўча бўйлаб юқорига ва пастга сайр қилардим. Мен велосипед ҳайдаб кетаётиб тез-тез бир жуфтликка кўзим тушарди. Эр йўл четида машинаси тагида уни ковлаш билан овора, хотини эса унинг ёнига паст стулча қўйиб олиб, сигарета чекар, тирноқларига лок қўяр, ёки сақич чайнаб ўтирарди. Атрофда бошқа бирорта аёл йўқ эди. Эри машинани тузагтунича бу аёл жимгина унинг ёнида ўтирарди. Нимагадир ҳар доим мана шу жуфтлик эсимга тушаверарди. Аслида, йиллар ўтиб уларни эслаганимда, мен нималарнидир англагандек бўлдим. Кўчамиздаги кўплаб оилалар бузилиб кетди, аммо бу оила бутун умр бирга яшаб қолди. Қандайдир йўл билан бу аёл эри ишлаётган пайтда унинг ёнида жимгина ўтириш мулоқотнинг ижобий усули эканини англаб етган эди. Ҳатто гаплашмаётган пайтларида ҳам аёл эри билан яқин эди. Агар эрингизга елкадош бўлиб, унинг ёнида жимгина ўтириш сизга ғалати туюлса, бизга кўп келиб турадиган мактублардан олинган қуйидаги парчаларга бир кўз югуртиринг: “Шанба кунлари эрим бирор иш билан банд бўлганида мен унинг ёнида шунчаки ўтирсам, унга нималардадир ёрдам берсам, бу унга ёқади. Мен бу ишни қила бошладим, ҳамда бу нарса унга ЁҚАДИ! У ҳатто кўнглидаги гапларни мен билан кўпроқ бўлишадиган бўлиб қолди... Бу ўз-ўзидан осонгина бўлиб қолгани йўқ, мен уни ҳурмат қила бошлаганим боис, эрим ўзини суюкли ҳис этади, бунга жавобан эса у менга кўпроқ севги билан муносабатда бўлмоқда. Сиз елкама-елка мулоқот усули ҳақида гапирганингизда мен нимани назарда тутганингизни аниқ билардим. Яқинда эрим менга баъзида шунчаки ёнида ўтиришимни хоҳлашини айтиб қолди. Эрим унинг ёнида дафтарларни текшириб ўтиришимга рози бўлди (ўқитувчининг иши уйда ҳам тугамайди), қолаверса, кир машина тўхтамадимикан деб, ёки бошқа бирор нарсани текшириш учун турадиган бўлсам, бу ҳақда унга айтишим кераклигини англаб етдим. Мени нима иш қилаётганимни ва тезда ёнига қайтишимни билганида у ўзини хотиржам ҳис этади.” Мен ўнлаб йиллар мобайнида юракдан суҳбатлашмаган кўплаб оилавий жуфтликларга маслаҳатлар берганман. Хотин нима қилиши керак? Эрингизнинг елкама-елка дўстликка бўлган эҳтиёжини кўришга ҳаракат қилинг. Агар у сиздан тош девори ортига беркиниб олган бўлса, ёнида жимгина ўтирганча, ўз юмушингиз билан банд бўлинг. Умуман гапирманг, шунчаки ёнида ўтиринг. Уч ой мобайнида шундай қилинг, кўрасиз, нималар содир бўлишини. У гапира бошлашига мен деярли кафолат бераман. Бунда у сизнинг юзингизга қараб туриши шартми? Эҳтимол, шарт эмасдир. Бунинг натижасида у куч-қувватга тўладими? Ҳа! Менга ишонинг. Эрингизда сизда мавжуд бўлмаган эҳтиёжлар бор ва сиз уларни ўзингиз учун бир қадар нотабиий, ноодатий бўлган усулларда қондиришингиз керак бўлади. Сиз унинг ёнида елкама-елка турганингизда эрингизнинг сизга бўлган самимияти ва боғланганлиги мисли кўрилмаган даражада ортиб кетади! Буни тушунтириш мушкул, аммо оддий ҳақиқат шуки, сиз унга ёнида кераксиз. Қуйидаги ҳолатларда эрингиз у билан елкама-елка дўстликни қадрлашингизни ҳис қилади. • Унга қилаётган ҳамма иши сизга ёқишини айтиб, буни амалда исботласангиз (у сиз ўзини севишингизни билади, аммо шахс сифатида сизга ёқиш-ёқмаслиги борасида тез-тез ўйлаб қолади); • Бўш вақтни бирга ўтказиш ҳақидаги таклифига розилик берсангиз, ёки шунчаки у қилаётган ишини кузатиб ўтириши учун ёнига келсангиз (ҳар сафар бу ишни қилиш шарт эмас, лекин сизнинг ёнида бўлишингиз вақти-вақти билан эрингизга куч ва қувват беради); • Биргаликда, елкама елка туриб бирор юмушни бажарганда унга очилишида ва сиз билан суҳбатлаша бошлашида ёрдам берсангиз; • Унга маълум вақт ёлғиз қолишига имкон берсангиз, бу кейинчалик унда яна сиз билан бирга бўлиш истагини уйғотади; • Кўпроқ вақтини сиз билан юзма-юз ўтказишини истаб, унинг дўстлари билан елкама-елка туриб мулоқот қилишига ҳалақит бермасангиз. Унинг дўстлари билан муносабатини ҳурмат қилинг, шунда у маълум бир вазиятларда ўзи билан елкама-елка туришингизни истаб қолади. 21-БОБ. ШАҲВОНИЯТ – ЭРИНГИЗНИНГ ЖИНСИЙ АЛОҚАГА ИНТИЛИШИНИ ҚАДРЛАНГ Доктор ва хотинининг никоҳи ўхшамади. Улар Танглик доирасининг шиддатли айланиши домига тушиб қолишди, ҳаммаси хотиннинг ультиматумидан бошланди: у эрига токи ҳиссий эҳтиёжларини қаноатлантира олмас экан, у билан ётмаслигини айтади. У руҳий-ҳиссий жиҳатдан енгиллашишни истарди, у эри ўзи билан юзма-юз гаплашишини хоҳларди, токи ана шу ҳиссий эҳтиёж қаноатлантирилмас экан, эрининг шаҳвоний майлларига жавоб қайтармайди. Ахир севги шундан иборатку, тўғрими? Аммо маълум бир воқеалардан кейин унга Парвардигордан: «Бу ерда ким етукроқ? У Худони яқинда таниган, сен эса кўп йиллардан бери Исо Масиҳ билан биргасан» - деган нидо келди. Хотин бу мурожаатни тушунди. У ўзи шуни хоҳлагани учун эмас, балки Исо Масиҳ ҳаққи шундай қилишга тайёрлиги боис эрига жинсий ҳаёт борасида хизмат қилишга қарор берди. У ҳаётнинг бу соҳасига бепарвороқ эди. Аммо у эрининг бу борада эҳтиёжлари борлигини биларди ва Парвардигор унга эрининг эҳтиёжларини қондириши кераклигини буюрди. Шунда у: «Худо, амринг вожиб, эримнинг бу эҳтиёжини жон деб қондираман» деди. У айтганини қилди. Хўш, шундан кейин нима бўлди? У ҳиссий енгилликни ҳис этдими, эри билан юзма-юз гаплашиш истаги қаноатлантирилдими? Бу ҳақда у менга шундай деганди: «жинсий алоқадан кейин биз тўшакда ётганимизда эримни гапдан тўхтатиб бўлмай қоларди». Улар шайтонни тўшакларидан улоқтириб ташлашди Узоқ йиллар нотўғри қарашларнинг қурбони бўлгани боис бахтсиз яшаб келган ушбу жуфтликнинг бошига бирданига гўё омад қуши қўнди. Хотин эрининг жисмоний эҳтиёжини қондириши билан эри ҳам унинг ҳиссий эҳтиёжини қаноатлантирди. Кимдир, шайтон икки инсонни никоҳдан ўтгунларига қадар яқинлик қилишларига эришиш учун ҳамма нарсага тайёр бўлади, шунингдек у инсонларни никоҳдан кейин бир-бирларидан узоқлаштириш пайида бўлади, деган эди. Бу жуфтлик шайтоннинг макрига учмади. Улар шайтонни тўшакларидан улоқтириб ташлашди. Агар қачонлардир муаммо мавжуд бўлган бўлса, аслида у муаммо дейишга ҳам арзимайди, ҳамма гап жинсий алоқада эди. Кўп йиллик фаолиятим давомида менинг олдимга ўзаро муносабатлари қовушмаётганидан нолиб, ўнлаб оилавий жуфтликлар келиб туришарди. Аксарият ҳолларда муаммо хотиннинг жинсий алоқасиз яқин ва илиқ муносабатларни хоҳлаши, эр эса жинсий алоқа хоҳлагани боис шунчаки илиқ муносабатдан кўнгли тўлмасди. Эрингиз учун жинсий алоқа ва сиз учун мулойим эркалашлар икки тарафлама ҳаракатланадиган йўлдир. Эрингиз танангизга эга чиқиш учун руҳиятингизга хизмат қилиши керак бўлгани каби сиз ҳам унинг кўнглига йўл топиш учун танасига хизмат қилишингиз керак. Маслаҳат пайтида бир аёл жинсий алоқани эркакнинг энг асосий эҳтиёжи деб ҳисоблагани ҳақида айтиб қолди. Мен унга аслида жинсий алоқа эркакнинг энг асосий эҳтиёжи – ҳурматнинг рамзий акси эканини тушунтирдим. Таъбир жоиз бўлса, хотинда суҳбатлар орқали руҳий енгиллашиш эҳтиёжи бўлади. Аёлнинг ана шу эҳтиёжи қондирилса, у ўзини суюкли ҳис этади. Эркак суҳбатдан бош торса, аёл буни эрининг ўзини севмаслиги ва асосий эҳтиёжини қондиришни истамаслиги рамзи, деб тушунади. Эркак жинсий алоқа орқали жисмоний енгиллашишга эҳтиёж сезади. Агар хотини жинсий алоқани рад этса, эр буни хотинининг ўзини ва ана шу эҳтиёжини ҳурмат қилмаслиги, деб тушунади. Аёл ҳам эри жинсий яқинликни истаганида уни ўзидан итариб ташлаб: «Фақат мени ўйлашингни хоҳлайман» - деган гапи адолатсизлик бўлишини унутмаслиги керак. Эрингизни тушунишнинг икки калити Жинсий алоқа нуқтаи назаридан эркакни тушунишнинг икки жиҳати мавжуд. Биринчидан, унинг шаҳвонияти сизникидан сезиларли даражада фарқ қилишини билишингиз зарур. Ҳикматлар китобининг бешинчи боб, ўн тўққизинчи оятида шундай сатрлар бор: «Жозибали оҳу ва гўзал кийик! Унинг оғуши сени қониқтирсин, доим унинг севгиси билан қаноатлангин». Эътибор қилсангиз, Муқаддас Китобда хотинлар эрининг оғушидан қониқиш олишлари ҳақидаги даъватни учратмайсиз. Бу бемаънилик бўлар эди, нима учун? Ҳикматлар китобининг бешинчи боб, ўн тўққизинчи оятида масала жинсий алоқага тақалганда, эркак кўзлари билан ҳаракатланиши ҳақида сўз бораяпти. У гўзал аёлни, унинг юзини, қоматини кўради ва бундан илҳомланади. Аёлларнинг жинсий алоқа масаласига келсак, улар кўриш орқали эркаклар сингари таъсирланмайдилар. Сиз душдан чиқиб келган ҳамда эрингиз душдан чиққан вазиятни кўз олдингизга келтиринг. Сиз душдан чиққанингизда эрингиз қоматингизга суқланиб қарайди. Аммо у душдан чиқиб келганида нима содир бўлади? Сиз унга романтикадан мутлақо йироқ бўлган: «Илтимос, гиламчанинг устига туриб олгин» ёки «Эҳтиёт бўл! Ҳозиргина полни артиб чиққандим» - каби сўзларни айтишингиз эҳтимоли юқори. Чунки сиз кўриниш сиймоси орқали мўлжал олмайсиз. Эрингизнинг сиз билан жинсий алоқага интилишини бағолашингиз мумкин бўлган иккинчи жиҳат шундаки, худди сиз руҳий-ҳиссий енгиллашишга эҳтиёж сезганингиздек (бу нарса сизда у билан яқинлик ҳиссини уйғотади), эрингиз ҳам жинсий алоқа воситасида енгиллашишга эҳтиёж сезади. Коринфликларга биринчи Мактубнинг еттинчи боб, бешинчи оятида Павлус шундай ёзади: «Бир–бирингиздан бош тортманглар. Фақатгина ўзаро келишган ҳолда, ўзингизни ибодатга бағишлаш учунгина жинсий алоқадан ўзингизни тутиб туринг. Бундан сўнг яна қовушинглар, токи ўзингизни тия олмаслигингиздан фойдаланиб, шайтон сизларни васвасага солмасин». Гап жинсий муносабатлар ҳақида борар экан, эр ва хотинлар бир-бирларининг эҳтиёжларини қондиришлари керак. Павлус уларнинг ҳар бири шеригига нисбатан ўз мажбуриятини бажариши кераклигини таъкидлайди. Агар эрлар хотинлари билан жинсий алоқадан маҳрум бўлиб қолишса, шайтон васвасасига учишлари мумкин. Аёллар бундай вазиятни яхшироқ тасаввур қилиш учун эрлари ўзлари билан на гаплашишни, на мулоқот қилишни исташмаган ҳолатни кўз олдиларига келтириб кўришлари керак. Руҳий-ҳиссий томондан енгиллашиб олиш имкониятидан маҳрум қилинган аёл ўзини бахтсиз ва ночор ҳис этади. Конференцияларимиздан бири якунлангач, бир аёл Сарага қуйидаги воеани айтиб берган экан. Ҳар якшанбада ўша аёл эри билан ота-онасини кўргани борар экан. Якшанбалардан бирида тонгда у онасига қўнғироқ қилиб, бора олмасликларини айтади. Онаси сабабини сўрайди. - Эримнинг кайфияти йўқ. - Нега унинг кайфияти йўқ? – яна сўрайди онаси. - Менимча, бир ҳафтадан бери ётмаганимиз учун бўлса керак. Она иккиланмай, бу борада кўнглидаги бор гапни қизига айтади: - Уялишинг керак. Озгина вақт кетадиган, лекин уни жуда-жуда бахтли қиладиган нарсадан мосуво этганинг нимаси? Қиз жаҳл устида онасига бақириб беради: - Шу гапларни сиз айтаётганингизга ишонгим келмайди! Лекин бу аёл ўз ҳикоясини қуйидаги сўзлар билан тугатибди: - Ота-онам қирқ етти йил бир ёстиққа бош қўйиб яшаганлар, мен улардан-да бахтлироқ бошқа оилани билмайман. Бу она қизига чиндан ҳам яхши маслаҳат берибди. Афсуски, кўпгина оилалар Танглик доираси таъсиридан чиқиб кета олмай, айланиб юраверишади, чунки эр жинсий алоқасиз ўзини беҳурмат қилингандек ҳис этади, шунга жавобан тутган йўли эса аёлни ўзини суюкли эмас деб ҳис қилишга мажбур этади. Шу тарзда бир жойда айланиб юрилаверилади! Аслида бундай бўлиши керак эмас! Сара конференцияларимизда бу ҳақда жуда яхши гапларни гапиради: - Аёллар, агар эрларингиз сиз билан уч кун, уч ҳафта ёки уч ойлаб гаплашмай юрса, нима бўларди? Сизлар буни умуман куракда турмайдиган хатти-ҳаракат, деб баҳолаган бўлардингиз. Ўйлайманки, мени тушундингиз. Айрим аёллар ўзларининг руҳий-ҳиссий эҳтиёжлари қаноатлантирилишини исташадию, лекин эрларининг жинсий алоқага бўлган эҳтиёжини унутиб қўйишади. Ёдда тутинг, ўғлингизда ҳам шу эҳтиёж бўлади. Келинингиз унга қандай муносабатда бўлишини истар эдингиз? Бу эҳтиёжни ўғлингиз атайлаб сотиб олмаган, у худди қизингиз ёки келинингиз доимий равишда илиқ ва яқин муносабатни ҳис этиш эҳтиёжи билан туғилганидек, табиий туғма эҳтиёждир. Олтин қоида жинсий алоқада ҳам амал қилади Ҳамма гап шундаки, эркак анатомияси ва тана тузилиши аёлларникидан сезиларли равишда фарқ қилади. Худди сизга руҳий-ҳиссий енгиллашиш керак бўлганидек, унга ҳам жинсий алоқа орқали енгиллашиш зарур. Шу боис унга ҳаётнинг шу жиҳати ёқади. Эркак учун бу лаззат бағишловчи ёқимли ҳаракат. Сиз аёл сифатида меъёридаги жинсий ҳаёт бўлиши учун туйғулар ва бир-бирингизга яқинлик бўлиши керак, деб ҳисоблайсиз. Аммо эрингиз учун ҳаммаси тескари: у жинсий алоқа орқали яқинлик юзага келади, деб ҳисоблайди! Жинсий алоқа ҳам Қувват доирасига тааллуқли тоифага киради, ҳамда шу орқали эрингиз сизга, сиз эса унга хизмат қиласизлар. Бу қоида ўзгармасдир: эрингизни унга керак бўлган нарсадан маҳрум қилиб, ўзингиз ҳам истаган нарсангизни ололмайсиз. Мавзуга мос қизиқ бир воқеа бор: ишга кираётганда анкета тўлдираётган эркак жинсий ҳаёт ҳақидаги саволга «Етарли эмас» - деб жавоб берган экан. Эркакларга бу воқеа кулгули туюлиши мумкин, аммо аччиқ ҳақиқат шундаки, аёллар уйда эрларини жинсий алоқа билан боғлиқ эҳтиёжни қондиришдан маҳрум этиб, никоҳдан ташқари муносабатларга киришиб кетишларига сабабчи бўлишади. Одатда, хиёнат учун ҳамма айбни эркакка ағдаришади, аммо у кўп ҳолларда хотини киритиб қўйган нафс қурбони бўлади. Ҳикматлар китобининг иккинчи бобида эзгуликни ёмонликдан фарқлаш учун билим, ақл ва қобилиятни эгаллашга интилишнинг афзалликлари баён этилган. Ўн олтинчи оятда ана шу фарқлай олиш қобилияти «Донолик сени зинокордан, тилёғлама бузуқ аёлдан сақласин» сўзларида ўз ифодасини топган. Ҳурмат миқдори хиёнат миқдоридан ортиб кетиши мумкин Бир аёлнинг эри ана шундай хотиннинг қопқонига тушгач, у эри нима сабабдан мана шу ишқий муносабатни бошлаганини аниқлагач, менга мактуб ёзган эди. Аёл худди ўзи эридан севгини кутганидек, эри ҳам ундан ўзига ҳурмат кўрсатишини кутган. У нафсининг олдида ўзини тия олмаган, шу боис шу фалокат содир бўлган. Гарчи, уларнинг йигирма йиллик никоҳи, одамларнинг фикрича, «бенуқсон» бўлсада (тўрт фарзанд, Жамоатдаги фаол иш, муваффақиятли бизнес ва бошқалар), эр йўлдан адашди. Улар маълум вақт алоҳида яшашди, шунда хотин нималарни тушуниб етганини ёзади: Мен болалар, кундалик юмушлар билан шу қадар банд бўлиб қолибманки, эримни эътиборсиз қолдириб, уни душманлар ҳужуми учун ҳимоясиз қилиб қўйибман. У нуқул ўзига нимадир етишмаётгани ҳақида гапирарди. У токи ўша аёл ўзи хоҳлаган нарсани бермагунича, нима етишмаётганини ҳам тушунмаган. Унинг шу нарсага эҳтиёжи шу қадар баланд эдики, биз айро яшаган пайтимиз у ўша бегона аёл томонидан ўзига нисбатан ҳурмат ва эъзозни ҳис қилиш учун ҳамма нарса – никоҳ, оила, бизнес, обрў-эътибор ва ҳатто Худо билан муносабатлардан ҳам воз кечишга тайёр эди. Шу даврда у жуда кучли руҳий курашни бошидан кечирди, чунки у қандай йўл тутса тўғри бўлишини биларди. Аммо шу билан бирга, ўша аёлдан олган нарсасидан ажралиб қолишни ҳам истамасди. Худо менга ажралишимиздаги айбларимни кўрсатиб бермоқда. Эрим – жуда яхши инсон, у мени севишини биламан, у ҳам мен уни севишимни билади. Мактубнинг давомида аёлнинг ёзишича, у ҳурматни аниқлаш бўйича тестни синаб кўрган ва кутилмаган натижаларни олган. У эри билан ўта ҳурмат оҳангида гаплаша бошлаган ва бунга жавобан эри унинг ҳурмат акс этиб турган сўзлари ва гапириш оҳанги ўзини илҳомлантираётганини айтган. Аёл шундай дейди: «Биз шу ондаёқ ажойиб жинсий алоқада бўлдик. Шундан сўнг, ҳурмат миқдори хиёнат миқдорини яксон қилиши мумкин экан, деган хулосага келдим». Ҳамма хиёнатлар ҳам мана шундай яхшилик билан якун топавермайди. Жисмоний енгиллашиш имкониятидан маҳрум бўлгани сабабли хиёнатга қўл урган бир эркак шундай ёзади: Мен ўзимнинг хиёнатим учун айбни хотинимга ағдармоқчи эмасман, лекин у ҳам ўзини умуман айбдор, деб ҳисобламаяпти. Мен уни айбламасамда, лекин айбсиз деб ҳам бўлмайди. У ўзининг ушбу муаммога алоқасини умуман тан олмаяпти. Мен бу воқеани унутишни истасамда, уунутишимга имкон бермаяпти. Мен гуноҳ иш қилдим, лекин бу иш, мен бориб бегона бир аёл билан хотинимга хиёнат қилишни истаган вақтимда – бир куннинг ўзида содир бўлгани йўқ. Агар хотиним менга ҳурмат кўрсатганида, эҳтимол хиёнатга қўл урмасмидим. Баъзида хотиним мени мутлақо омадсиз одам, деб ҳисоблайдигандек туюлаверади. Шу боис, бир куни менга жуда ажойиб инсон эканимни айтишганида, бу мақтов менга ёқиб тушди. Хотиним мени бир пулга қиммат малласочнинг ортидан эргашиб кетганликда айблайди. Аммо ўша аёл ўзимни бахтли ҳис этишимга имкон берди, ҳамда бунинг жинсий алоқага умуман даҳли йўқ. Шунчаки кимдир сени яхши инсон сифатида тан олди. У менинг яхши инсонлигим ҳақида қанча кўп гапирса, мен шунча кўпроқ унга мойил бўлиб боравердим. Агар эрим мени СЕВСА, қандай қилиб БЕГОНА АЁЛга илакишиб қолиши мумкин? Инсонларнинг ўзлари истаганларидек яқин бўлмасликларига кўп ҳолларда жинсий муносабатлар сабаб бўлади. Амо бу ҳол шундай рўй бериши мумкинки, сиз ҳатто нимадир нотўғри кетаётганини сезмай ҳам қоласиз. Эркаклар доимо хотинлари билан очиқ ва кўнглидагини яширмайдиган бўлишни исташади, аммо улар севги ҳиссини оширувчи эмас, балки таҳдид қилувчи бўлиб туюладиган соҳаларда очиқ бўлишга тайёр туришганда, айрим аёллар ўзларини ноқулай ҳис қилишади, ҳатто баъзида хафа ҳам бўлишади. Аёл эри нима учун ўзи билан очиқчасига гаплашмаслигидан ҳайрон бўлиши мумкин, аммо бир неча йиллар бурун ўзи шуни илтимос қилгани ёдидан кўтарилади. Одатда, аёллар фақат ўзи билан эри ўртасидаги севги ҳиссини кучайтирадиган соҳалардагина кучли руҳий-ҳиссий яқинликни хоҳлашади. Аммо эри «яширин томон» ёки ўзининг муаммолари, масалан жинсий майллари борасида гап бошлаганида, хотин ўзини ноқулай ҳис этади, ҳатто жаҳли чиқиши ёки хафа бўлиши ҳам мумкин. У эридан жим бўлишини ёхуд ўзгаришини сўраши мумкин. Бошқача айтганда, худди аёллардек бўлишни талаб қилади: «Биз эркак танасини кўрганда эҳтиросга берилмаймиз, сен ҳам аёл танасини кўрганда эҳтиросга тушма». Хотин эри билан ўзининг қўрқув ва ташвишлари, ортиқча вазн ҳамда қомати чиройли бўлишини исташи борасидаги муаммоларини бўлишиши мумкин. Эри уни диққат билан тинглаши ва бу масалаларнинг барчасида унга ҳамдард ва хайрихоҳ бўлиши керак. Бундай суҳбатлардан кейин аёл ўзини жуда яхши ҳис қилади, чунки у бундай мулоқотлар ўрталаридаги севги ҳиссини кучайтиради, деб ҳисоблайди. Аммо ҳамма муаммо шундаки, эрни хотинининг қўрқувлари, ортиқа вазни каби масалалар қизиқтирмайди. Унинг ўз муаммолари бор. Аммо хотин эри бошдан кечираётган муаммоларни бошидан ўтказмагани боис, эрни ўйлантираётган ташвиш ва масалалар, одатда, ҳиссий яқинлик воситаси ҳисобланмайди. Шу боис эркак, айниқса бу хатти-ҳаракати учун гап эшитса, ўз қобиғига ўралиб олади. Шунда хотин эри ўзи билан ҳиссий яқинликни истамаслигига яна бир карра амин бўлади. Ваҳоланки, унинг ўзи эрига очиқ бўлмасликни тайинлаган бўлади. Хотин ҳиссий яқинлик нимани англатиши борасида ошириб юборилган талабларни қўяди, зеро ушбу яқинлик ўрталаридаги севгини ижобий қувват билан тўлдиришга ва унинг юкини енгиллаштиришга хизмат қилиши керак. Агар эр хотинига унинг севгиси қувват билан тўлдирмаётганини айтса, ёки унинг сўзлари хотинига яна малол келадиган бўлса (масалан, эркак гўзал аёлларни кўрганида жинсий ҳиссиётларга берилиши), у ҳолда, хотин бу каби суҳбатни рад этади. У ҳайрон бўлиб шундай дейди: «Қандай қилиб бегона аёллар унда жинсий майл уйғотиши мумкин? Ахир у фақат мени севадику?» Хотин очиқ кийимдаги гўзал хонимнинг пайдо бўлиши эрини шу ондаёқ «қўзғатиб юбориши мумкин»лигини тушунишни истамайди. Шу боис, хотин эрини ёлғон гапираяпти, деб ўйлайди. Хотин эри ўша аёл билан анча вақтини бирга ўтказгани учун (ёки ўша аёл билан вақтини ўтказишни истагани сабабли) бегона аёл эрининг кўзига чиройли кўринаётган бўлса керак, деган хаёлга боради. Улар шу вақтгача гаплашишган, бир-бирларини яхши билишади ва яқин бўлиб кетишга улгуришган бўлишса керак. Хотин эри шунчаки нотаниш аёлни кўрганда ҳам шаҳвонияти қўзғалиши мумкинлигини тушунгиси келмайди. Хотини эрига бегона аёлларга кўнгли суст кетиши мумкин эмаслигини, бунақа иш такрорланиши мумкинлигини ҳатто эшитишни ҳам истамаслигини тушунтириб қўяди. Эҳтимол, хотин бу ҳақда бошқа умуман эшитмас, аммо унинг эри кўз билан кўриб маҳлиё бўлиш ва ўз кўнглидаги майлларни хотини билан баҳам кўриш истаги билан курашишда давом этаверади. Ҳикматлар китобининг бешинчи боб, ўн тўққизинчи оятида эркакларга айтилган насиҳат ёдингиздами? Эр ҳар доим ўз хотинининг оғушидан қониқиш топиши керак, бегона аёлнинг эмас. Ҳикматлар китоби бешинчи бобининг катта қисми эрларни хиёнатнинг хавфидан огоҳлантиришга бағишланган. Нима учун? Чунки, буни ёзган доно устоз эрларда жинсий алоқага соғлом қарашни шакллантиришни истаган. Хотинини севадиган эр Худо унга ато этган хотин ҳамда у билан жинсий муносабатлардан қониқиш ҳосил қилиши керак, демак, бундан келиб чиқадики, жинсий алоқа фақат никоҳ доирасидагина бўлиши мумкин1. Исо Масиҳ шундай деб огоҳлантирган: «Лекин Мен сизларга айтаман: агар сиз аёлга шаҳват билан қарасангиз, хаёлингизда у билан зино қилган бўласиз» (Мат. 5:28). Бу оятда Масиҳ эркаклар кўриш орқали рағбат олишини назарда тутган. Жинсий алоқа эркаклар онгида энг муҳим ўринлардан бирини эгаллайди, шу боис у ҳар сафар майл уйғотадиган ҳолатга кўзи тушганда унда шаҳват уйғонади. Оддий қилиб айтганда, эркак кўрганига муносабат билдиради. У хотини ҳам ўзининг майл уйғотувчи ҳолатларга қарши курашини тушунишини истайди. Хотин эри билан яқин бўлишни, унинг очиқ бўлишини ва тушунишини истайди. Иккита йўл билан бунга эришиш мумкин. (1) Эрингизга жисмоний енгиллашиб олиш имкониятини бериш, ҳамда у ҳатто сизнинг кайфиятингиз бўлмаган вақтларда ҳам ўзи эҳтиёжманд бўлган даражадаги жинсий алоқани олиши учун кучингиз етганича ҳаракат қилинг. Ёки (2) сиз ҳеч қачон дуч келмаган ва эрингиз курашаётган жинсий майлларни тушунишга ҳаракат қилаётганингизни унга тушунтиринг. Агар сиз унга ўзини қийнаётган жинсий майллар билан кураш мавзусида гапириш имкониятини берсангиз, сизда эрингизнинг яқин дўсти ва суюкли аёли бўлиб қолиш имконияти туғилади. Эрингизга ўхшаган одатдаги эркакларда сизда бўлмаган эҳтиёжлар мавжуд бўлади. Агар сиз уни уялтириб, жазолаб ёки турли неъматлардан маҳрум эта бошласангиз, у ўзини шу ҳолати учун уятга қолган деб ҳисоблай бошлайди. Агар эрингиз сиз билан яқинлашиш истагини ва у эркак эканини ҳурмат қилмаётганингизни, уни танқид қилаётганингизни кўрса, у ҳолда эрингиз сиздан узоқлашади. Аммо сиз унга кераксиз, буни ҳали оила қурмасларингиздан олдинроқ англаб етгансиз. Эрингизнинг эҳтиёжларини тушуниб етиб, уларни қаноатлантириш учун ҳаракат қилсангиз, у ҳам сизга интила бошлайди. Танглик доирасини буткул зарарсизлантириб, кучли ва ижобий қувватга эга бўлган Қувват доирасига ўтишнинг бошқа самарали йўли мавжуд эмас. Қуйидаги ҳолларда эрингиз ўзининг сиз билан жинсий яқинликка интилишини қадрлаётганингизни ҳис қилади... • Унинг жинсий алоқа борасидаги талабига тез-тез ижобий жавоб бериб турсангиз, ҳамда баъзи-баъзида ўзингиз жинсий яқинлик ташаббускори бўлсангиз; • Сиз руҳий-ҳиссий енгиллашишга эҳтиёж сезганингиздек, эрингиз ҳам жинсий алоқа орқали енгиллашишга эҳтиёжманд эканини тушунсангиз; • Эрингиз хиёнат қилганида қўрқмасдан ва уни уялтирмасдан, у курашаётган жинсий васвасаларни тан олсангиз; • Эрингизни сиз билан очиқ бўлишга мажбур қилишга уриниб, шу билан бирга, уни жинсий алоқадан мосуво қилмасангиз. 22-БОБ. АГАР СИЗ ҲАРАКАТ ҚИЛСАНГИЗ, ҚУВВАТ ДОИРАСИ ҲАМ ҲАРАКАТДА БЎЛАДИ “Бир куни мен эримга уни нима учун ҳурмат қилишимни айтиш учун электрон почта манзилига хабар жўнатдим. У ўша оқшом жуда ҳам масрур бўлгани ҳақида жавоб ёзди... Мен шунчаки ибодат қилдим ва Худодан айтмоқчи бўлган гапимда тўғри йўлдан адаштирмасликни сўрадим, шунда ҳаммаси яхши бўлди. Бундан ташқари, биз маълум вақт бир-биримизни қанчалик севишимиз баён этилган хабарлар алмашиб турдик. Мен ўз хабарларимда кўпроқ уни қанчалик ҳурмат қилишимни кўрсатишга ҳаракат қилдим ва бу унга жуда ёқди. Кейинги ҳафтада иш кунининг ўрталарида эрим менга қўнғироқ қилиб, нима учун мени севишини айтди. Турмуш қурганимизга деярли ўн йил бўлган бўлсада, у илгари бу тарзда дил изҳори қилмаган эди!” Бу нома – Қувват доирасининг югуриш йўлакчасига тушиб қолишганида никоҳда ҳаракатда бўладиган куч борасидаги мулоҳазаларимга хулоса ясашим учун қўллашим мумкин бўлган ўнлаб мактублардан биридир. Хотиннинг севгига бўлган чуқур эҳтиёжини ҳамда эрнинг ҳурматга бўлган чуқур эҳтиёжини англаб етиш никоҳ бахтли бўлишининг асосий шартларидан биридир. Қувват доираси атамалари билан айтганда, эрнинг севги хотинни ҳурмат қилишга ундайди, хотиннинг ҳурмати эрни севишга ундайди. Эр хотинига севгини қандай намоён этиши мумкин Юқорида кўриб ўтганимиздек, хотинларга бўлган севги китобимизнинг бошида айтиб ўтилган олтита сифатда намоён бўлади. Қуйида ушбу олтита сифатга таъриф беришга ҳаракат қиламан. Агар эр уларни эслаб қолиб, ҳар куни биттасини ёки иккитасини қўлласа, у Қувват доирасининг ишлаб туриши билан боғлиқ ўз зиммасидаги вазифани адо этган бўлади. Эрлар ўзларига қуйидаги саволларни бериб туришлари керак: Яқинлик. Хотиним менинг севгимга ишониши учун доимо унга яқин бўлишим ва унинг мен билан гаплашиш ва мулоқот қилиш эҳтиёжини англаб етишим кераклиги ёдимда турибдими? Очиқлик. Мен хотиним билан ўз ўйларимни бўлишаманми, унинг мен билан яқин бўлиш истагига қаршилик қилмаётганимга ишончим комилми? Тушуниш. Хотиним ҳар сафар ўз муаммо ва ташвишлари ҳақида гапирганида уни тузатишга уринмайманми? Унинг интеграцияланган шахс эканлиги, ҳамда содир бўлаётган ҳамма нарса унга, айниқса унинг ҳиссий оламига таъсир кўрсатишини унутганим йўқми? Тинчликпарварлик. Мен ҳар доим ҳам мавжуд муаммоларни ҳал этишга ҳаракат қиламанми ёки «ҳаммасини унутиш»ни таклиф этиш билан чекланаманми? Садоқат. Унга бир умрга содиқ эканимни, у ҳаётимдаги ягона севгим, мен учун яккаю ягона аёл эканини айтиш учун имконият излайманми? Эъзоз. Ҳар доим ҳам хотинимга уни қанчалик қадрлашимни ва шахс сифатида жуда улуғлашимни билдириб тураманми? У ўйлаётган ва қилаётган ҳамма нарса мен учун муҳимлигини унга билдириш қўлимдан келяптими? Хотиним мен усиз яшай олмаслигимни биладими? Хотин эрига ҳурматини қандай намоён этиши мумкин Хотин эрига ҳурматини намоён этади ва эри ўзининг хотини учун қанчалар муҳим ва зарур инсон эканини билиши учун олтита концепциядан фойдаланади. Хотин ўзига қуйидаги саволларни бериб кўриши керак: Забт этиш. Эримга уни ишида ва ҳаётдаги интилишларида қўллаб-қувватлашимни билдириш учун ҳар доим ортида тураманми? Иерархия. Эримнинг мени ва оиламизни таъминлаш ҳамда ҳимоя қилиш истагини ҳурмат қилишим ва қадрлашимни унга билдира олаяпманми? Нуфуз. У мен учун масъулиятни зиммасига олгани (ҳатто мен учун ўлимга ҳам тайёрлиги) боис унинг етакчилик нуфузини тан олишимни унга кўрсата олаяпманми? Мен унга оилада етакчи бўлиши учун имкон бераяпманми? Бу борада сўнгги вақтларда унга қандай ёрдам бердим? Зийраклик. Фақат ўз сезгимга ишониб қолмасдан, унинг вазиятларни таҳлил қилиш ва ечимлар таклиф этиш қобилиятига ишонаяпманми? Муносабатлар. Ҳар доим ҳам имкони бўлиши билан у билан елкама-елка вақт ўтказаяпманми? Унинг учун ҳам дўст, ҳам маҳбуба эканимни унга билдира олаяпманми? Шаҳвоният. Кайфиятим бўлмаган вақтда ҳам унинг жинсий алоқа орқали енгиллашиш эҳтиёжини ҳурмат қилаяпманми? Эр хотинига бўлган ўз севгисини муҳим олтита сифат орқали, хотин эса бошқа олтитаси орқали эрига ҳурматини намоён этишганда, улар бир-бирларининг эҳтиёжларини қондиришади. Ушбу концепциянинг бутун моҳияти шундаки, қачонки сиз турмуш ўртоғингизнинг эҳтиёжини қондирсангиз, ўз навбатида сизнинг эҳтиёжингиз ҳам қондирилади. Бир аёлнинг қуйидаги мактубида баён этилганидек, бу нарсанинг калити ҳар доим ўз турмуш ўртоғига хизмат қилишга тайёр туришда намоён бўлади: “Ўйлашимча, мен ҳозиргина жуда муҳим нарсаларни англаб етдим... Гап эрим менга севгисини намоён этмаганида, ёки мени тушунишга ҳаракат қилмагинда ҳам эмас. Шунчаки, мен яна ўзимни агар эрим ҳамма нарсани менинг истакларим асосида қилмайдиган бўлса, у нохушликлардан қочиб қутула олмайдиган тарзда тута бошладим. Тўғри, мен ўзимни жуда ёмон тутганман! Эрим менга севги, меҳр ва шу кабилар билан муносабатда бўлган ва ҳозир ҳам шундай, мен эса бутун диққатимни менга ёқмаслиги мумкин бўлган битта нарсага қаратиб олардим! Эрим менга севги билан муносабатда бўлаётганидан хурсанд бўлишим ва буни қадрлашимни унга билдириб туришим керак. Илтимос, мен учун ибодат қилинг, илгари биринчи бўлиб ичимдан отилиб чиқадиган салбий ва танқидий руҳият ўрнини доим ижобий муносабат эгалласин ва мен ҳар доим шу хусусият билан яшаб қолай!” Менга бу аёлнинг бор ҳақиқатни яширмай мактуб ёзгани ҳамда хатосини англаб етгани ёқади. У жаннатга эгалик қила туриб, яна нималарнидир истаб қолган Момо Ҳавога ўхшашлигини англаб етди (қаранг: Ибт. 3). Чиркин дунёда ҳар доим ҳам «кўпроқ» нимагадир эга бўлиш мушкул. Ҳар доим биз етишишимиз мумкин бўлган чегаралардан ташқарида қоладиган мукаммалликнинг муқаддас Идишини қўлга олиш имконсиз. Амо сиз муносабатларингизни куч ва қувват билан тўлдиришда керагидан ортиқроғини бера оладиган севги ва ҳурмат уйғунлиги сиридан воқиф бўлишингиз мумкин. Ҳам у, ҳам бу томондан зарур олтита сифат асосига қурилган тамойилларга амал қилинг, шунда оилавий ҳаётингиз ва муносабатларингизда салбий руҳ камайиб, ижобий хусусиятлар албатта ортади. Агар сиз ҳали В Иловани ўқиб чиқмаган бўлсангиз, ҳозироқ уни ўқинг ва шунда бир-бирингизга ўз эҳтиёжларингизни қандай етказишни билиб оласиз. Қувват доирасидан ғолиблик доирасига Учинчи қисмда биз сиз билан никоҳингизни омадсизлар тоифасидан муваффақият қозонганлар тоифасига, ундан эса бахтли никоҳлар тоифасига ўтказиш учун ҳаётингизга севги ва ҳурмат уйғунлиги таркибий қисмларини киритиш жараёнини қандай якунлашни кўриб чиқамиз. Сиз бахтли никоҳдан баҳраманд бўлишингиз учун эътиқодингизни юқорида билиб олганларингиз билан қандай уйғунлаштиришни ўргатаман. Мен бу тамойилни Ғолиблик доираси деб атайман: Эрнинг севгиси хотинининг ҳурматидан қатъий назар марҳаматлайди, хотиннинг ҳурмати эрининг севгисидан қатъий назар марҳаматлайди. Ғолиблик доираси турмуш ўртоғингизга у ҳаммасидан кўра кўпроқ эҳтиёжманд бўлиб турган нарсасини беришингиз учун сизнинг қобилиятларингизни ривожлантиришнинг энг яхши йўлини кўрсатади. Бунинг учун сизнинг Исо Масиҳга бўлган эътиқодингизни тўғридан тўғри севги ва ҳурмат борасидаги ҳаракатларингизга боғлаш керак. Шунда сиз эрнинг шартсиз севгисида Исо Масиҳнинг Жамоатга бўлган севгиси, хотиннинг шартсиз ҳурматида эса Жамоатнинг Исо Масиҳга бўлган ҳурмати акс этишини кўрасиз, мен шунингдек, Ғолиблик доираси қандай қилиб сизнинг ички баркамоллик ва руҳиятингиз камолотини ривожлантиришини, у қандай қилиб сизни атрофингиздаги одамлар учун ижобий намуна тимсолига айлантиришини, ҳамда сиз қандай қилиб ақл билан турмуш ўртоғингизнинг қалбини забт этишингиз мумкинлигини ҳам кўрсатиб бераман. 3-ҚИСМ. ҒАЛАБА ДОИРАСИ Ушбу китобнинг илк саҳифаларидан бери мен агар эр ва хотин оқил инсонлар тоифасига киришса, улар севги ва ҳурмат тамойилларидан омадсиз никоҳларини омадли, омадли никоҳни эса бахтли никоҳга айлантириш учун фойдаланишлари мумкинлиги ҳақида сўз юритиб келаяпман. Мен таъкидлаган ғояга кўра, сиз турмуш ўртоғингизга ишонишингиз ва уни ўзи энг кўп эҳтиёжманд бўлган нарсадан мосуво этмаган ҳолда мазкур тамойилларга таяниб, биринчи бўлиб ҳаракат қилишингиз керак. Шунда сиз ҳам турмуш ўртоғингиздан ўзингиз эҳтиёжманд бўлган нарсани оласиз. Юқоридаги бобларда биз шунингдек, Худо нафақат эрларга ўз хотинларини севишни, хотинларга эса эрларини ҳурмат қилишни буюрганини, балки У буни бирор бир шартсиз қилиш зарурлигини амр этганини кўриб ўтдик. Мабодо, сиз эрингизга бор ҳурматингизни намоён этаётган бўлсангизда, у сизга севги билан муносабатда бўлмаса, нима қилиш керак? Сиз хотинингизга бор севгингизни намоён этсангизда, у сизни ҳурмат қилмаса, нима бўлади? Агар сиз севги ва ҳурмат тамойилларини қўллашдан бирор натижа кўрмаётган бўлсангиз, уринишдан нима наф? Ғолиблик доираси сизнинг ана шу саволларингизга жавоб топиб беради. Маълум маънода, Ғолиблик доираси мазкур китобнинг энг муҳим қисми ҳисобланади. Ўқиб чиқсангиз, бунинг сабабини билиб оласиз. (Стрелкали доирада: ўртада – ҒОЛИБЛИК ДОИРАСИ; айлана бўйлаб – ЭРНИНГ СЕВГИ ҚАТЪИЙ НАЗАР ХОТИННИНГ ҲУРМАТИ ҚАТЪИЙ НАЗАР) 23-БОБ. СЕВГИ ВА ҲУРМАТ УЧУН ҲАҚИҚИЙ АСОС Менимча, турмуш ўртоқларни Танглик ва Қувват доиралари оралиғида ушлаб турадиган асосий муаммо инсонларнинг ҳатто севги ва ҳурмат уйғунлигидан фойдаланиб кўргач ҳам ижобий натижага эришмасликдан қўрқишлари билан боғлиқдир. Қуйида мен конференцияларимиз давомидаги юзма-юз учрашувларда оладиган ёки электрон манзилимга келадиган одатий жавоблардан айримларини келтириб ўтаман: «Эътиқодда олға юра олсамда, эрим барибир менга ёмон муносабатда бўлишда давом этишидан қўрқаман». «Хотиним менга ҳурматсизлигини намоён этишда давом этаверади, фақат энди у янада бақувватроқ супургига ўтириб олади». «Эрим менга севги йўқлигини намоён этишдан тўхтамайди, фақат энди у янада бадфеъл бўлиб кетади». Албатта, ҳар доим ва ҳамма нарсада истиснолар бўлади – кимдир айнан мана шуларнинг бариси юз бериши мумкинлиги учун ҳам севги ва ҳурматни намоён этишдан қўрқади! Бир аёл бу борада шундай ёзади: “Сизнинг эримдан кечирим сўраб, унга ҳурматимни намоён этиш таклифингиз жуда зўр. Мен буни қилишни истайман. Аммо қалбимда у буни ижобий қабул қилса, нима қиламан деган қўрқув бор, чунки бугун эга бўлиб турганимиз – ота-она сифатидаги ролларимизни ўзаро тушунишдан ортиқроғини қабул қилишга тайёрлигимга ишончим йўқроқ. Мен жудаям кучли нимадир қилиб қўйиб, кейин эрим менга бошқача муносабатда бўла бошласа, бунга тайёр эмасманми, деб ҳам қўрқаяпман.” Кўпинча қуйидагича саволлар қулоғимизга чалинади: «Агар қарши томон буни истамаса, севги ва ҳурмат кўрсатишнинг нима кераги бор?» Бир оилавий жуфтлик конференциямизда иштирок этди. Хотин эрига ҳурмат билан муносабатда бўлишга уриниб кўришга ваъда берди, аммо эр унинг бу уринишларини қуйидагича изоҳлади: “Ҳаммаси тумандек тарқаб кетди. У ўзининг эски қобиғига қайтди. У қачонлардир отаси билан бўлиб ўтган ўзаро муносабатлари туфайли менга ишона олмади. Илгари, у эркакларга нисбатан ўзининг салбий муносабати ва фикрларини очиқчасига айтарди. Ўз уйимда мен ҳали ҳам ўзимни етимдек ҳис қиламан. Баъзида ўзимни хотини йўқ эрдек тасаввур этаман. У ёнимда бўлганида унинг салбий муносабати, танқиди ва душманона кайфияти сезилиб туради. Менинг туйғуларим ҳар куни лойга қорилади, чунки хотиним мени доим ерга уради, ўзимни эркак эмас, балки паст мавжудот сифатида тасаввур қилишимга ҳаракат қилади. Мен хотинимни тушунишим керак, унинг ҳужумларига қандай муносабатда бўлишни билишим учун оқил бўлишим керак.” Таслим бўлманг – бу борада Худога ишонинг Юқорида ўқиганингизга ўхшаш хатлар юракни эзади, аммо мен ҳар доим бир нарсани маслаҳат бераман. Сизга ҳеч нарса ўхшамаётгандек туюлгани учунгина таслим бўлманг. Турмуш ўртоғингизга шартсиз севги ёки шартсиз ҳурмат кўрсатишда давом этинг. Озгина бўлсада, ижобий ўзгаришларни кўришга ҳаракат қилинг. Эрингиз сизга гул совға қилмайди, аммо у водопровод жўмрагини тузатиб қўйди. Хотинингиз ҳалиям доим боши оғриб юришидан шикоят қилаверади, аммо энди буни олдингидек бақир-чақир билан билдирмайди, овози анча мулойим бўлиб қолган. Мовий ва пушти рангли кўзойнаклар эсингиздами? Биз аслида фойдамизга содир бўлаётган нарсаларни, шунингдек, турмуш ўртоғимизга қилаётган таъсиримизни кўрмаймиз. Бунга ёрқин мисол сифатида тунги навбатчилик вақтида кутилмаганда мукофот пули беришганини хотинига айтиш учун ярим кечаси қўнғироқ қилган эр ҳақида бир аёлнинг ёзган мактубини келтириш мумкин. «Худога шукур!» - деган бунга жавобан аёл, шунда эрининг жаҳли чиққан. Сўнг эри иши оғирлигидан шикоят қилишга тушган. Хотин эрига қўшимча пулга эҳтиёжлари борлигини эслатмоқчи бўлган, шу боис бу пуллар учун Худодан миннатдор бўлишлари лозимлигини айтган. Эр ўз тақдиридан нолишда давом этган, хотин эса (ақл ўргатишга мойиллиги бўлсада) эрига бунақа нолийвериш яхши эмаслиги тўғрисида ақл ўргатишни истамаган. Бунинг ўрнига ҳурмат билан жим қолишни афзал билган. Шунда эри унга: «Сен жим ўтиришингни йиғиштир. Мен жиддий гапиряпман, ўзингга ўхшамаяпсан ва бу менинг жаҳлимни чиқараяпти. Бу ерда нимадир бор. Мен сенга жим ўтиришни буюрмагандим. Мени эшитишингни ва ўз гапларинг билан фикримни бўлмаслигингни сўрагандим. Шунинг учун яхшиси жим ўтирма!» - деган. Аёл бизга ўзининг ҳурмат билан жим туриши натижа бермаётгани ҳақидаги фикрини ёзар экан, мен унга аслида бу жудаям натижа бераётганини айтдим. Ҳозирга келиб унинг эри ўзининг зарарли одатларидан аста-аста воз кечиб, очилиб бормоқда. Хотинининг жим туриши боис, у ўзини эшитиб кўрган, ҳамда эшитганлари ўзига ёқмаган бўлса ажабмас. Шу боис эр ўйланиб қолган. Аёлнинг сукути жуда кучли таъсир қилган. Мен аёлга Муқаддас Руҳ эрини фош қилиши учун сабрли бўлиши кераклигини айтдим. Орадан бир неча ой ўтиб, у бизга яна мактуб ёзди: «Эрим билан муносабатларимиз жуда ажойиб. Биз умуман жанжаллашмаяпмиз». Эрининг руҳияти ўзгаргани учун аёл Худога шукурлар айтмоқда. Мактубини у қуйидаги сўзлар билан давом эттирган: «Буларнинг барчасига, шунингдек, менинг сўзларим ва ишларимдаги янгича муносабатим, сукут сақлашим ва ҳурматим орқали ҳам эришдик». Бу аёл бир қараганда ишлар кўнгилдагидек кетмаётгандек туюлиши борасида жуда яхши мисол вазифасини ўтайди. Ҳамма нарсага вақт даво, баъзида бирор бир ўзгариш бўлиши учун ойлаб кутишга ҳам тўғри келади. Қуйида бошида ҳеч қанақа ўзгаришларни кўрмай, лекин охир-оқибат улар рўй бера бошлаганда, ҳайрон қолган бошқа бир аёл воқеаси. У ўзининг собиқ турмуш ўртоғига қўнғироқ қилиб, унинг оиладаги ўрни ва мақомига етарлича ҳурмат кўрсатмагани учун кечирим сўраган. Аёл имонли, эри эса имонли эмас. Нариги томонда маълум муддат жимлик бўлиб турган, сўнг эр: «Раҳмат» - деган. Суҳбат шу билан якун топган, аммо орадан бир неча кун ўтиб, эр ярим кечаси кўзда ёш билан қўнғироқ қилган ва хотини ўзидан кечирим сўраганидан ҳайрон бўлганини айтган. Аёл унга жавобан эри кутганидек хотин бўла олмагани учун ҳам кечирим сўраши шарт бўлганлигини тушунтирган. Бу сафар ҳам суҳбат кутилмаганда узилиб қолади. Орадан бир ҳафта ўтиб, эркак яна қўнғироқ қилади. У ўзининг қилган ишларини мулоҳаза қилиб кўрганини ва энди афсусланаётганини айтади. У хотинига ўзи йўл қўйган барча хатоларни айтиб беради ва «аёл илгари ҳеч қачон эшитмаган илиқ ва самимий сўзларни айтади». Бошқа бир ҳолатда хотин эрини ташлаб кетиб, ўзига уй сотиб олади. Мен бу эркакка хотинига кўпроқ севги намоён этиш учун қилиши керак бўлган ишларини тушунтирдим. Улар маълум муддат гаплашиб туришади, аммо эркак муносабатларида ижобий ўзгаришни кузатмайди. Бир куни аёл дабдурустдан шундай дейди: «Сен менинг уйга қайтишимни сўра, деб илтимос қилишимни кутяпсанми?» Буларнинг барчаси юз бериши мумкин бўлган ҳолатларнинг айримлари. Агар ҳафталар, ҳатто ойлар давомида ҳам ижобий ўзгариш кўзга ташланмаса, таслим бўлманг. Буни мағлубият сифатида талқин этманг. Қилаётган ҳамма ишингизни бесамар, деб ўйламанг. Аксарият ҳолларда севги ва ҳурмат турмуш ўртоғингизга сиз ўйлаганингиздан кўра кучлироқ таъсир кўрсатади. Бу инсоннинг кўнглида нимадир содир бўлади. Худо тўғри йўл кўрсатишига ишонинг ва У албатта тўғри йўлни кўрсатади. Агар ҳеч нарса чиқмаса, нима бўлади? Сиз никоҳингизда кўпроқ нимадан қўрқасиз? Эр сифатида сиз хотинингизга севгингизни кўпроқ намоён этгач, бунга жавобан ундан нафрат қайтишидан қўрқасизми? Сизнинг яқинлашиш, очиқ ва тушунувчи бўлиш истагингизга, тинчликпарварликка, садоқатга ва миннатдорликка интилишингизга хотинингиз ҳали ҳам ҳурматсизлик билан жавоб қайтариши мумкин. Аёл сифатида эрингизга ҳурмат кўрсатганингиздан кейин у сизга янада кўпроқ севгисизлик билан жавоб қайтаришидан қўрқмайсизми? Сиз ҳурматни намоён этишнинг «хорижий» тилини ўрганиб олдингиз, ҳамда эрингизнинг меҳнати, ўзининг зийраклигини ишга солиб, сизни ҳимоя қилиш ва таъминлаш, хизмат қилиш ва бошқариш истаги учун миннатдорчилик билдираяпсиз. Сиз унга елкама-елка турадиган дўст эканлигингизни тасдиқлашга уриниб кўрдингиз, шунингдек, жинсий алоқа борасида янада яқинроқ бўлишга ҳаракат қилдингиз. Аммо шунга қарамай, у ҳали ҳам севгини намоён этмаяпти. Сиз оқил масиҳий сифатида ишонч билан биринчи бўлиб қадам ташладингиз, аммо эрингиз ўзгаришга шошилмаяпти. Масиҳга эргашиш учун имонли одамнинг йўлида турли синов ва қийинчиликлар кутиб турибди, шунингдек, Исо бунга қўшимча қилиб, «Инсоннинг душманлари ўз уйидагилари бўлади» (Мат. 10:36) – деган эди. Ўз тажрибангизда бунга ишонч ҳосил қилишингиз мумкин. Шундай экан, балки севги ва ҳурмат уйғунлиги иш бермаётганини тан олиш керакдир? Аммо, ҳамма гап шундаки, сиз шартсиз севги ёки ҳурматни намоён этар экансиз, сиз Худога ва Унинг сизга аталган иродасига эргашасиз. Умуман олганда, эрингиз ва никоҳингиз феъл-атворингизга боғлиқ эмас. Шунчаки хотинни севиш ёки эрни ҳурмат қилиш қийин бўлган вазиятларда сиз бўйсунишни ҳамда ишончни намойиш қилмоқдасиз. Шартсиз ҳурмат ва шартсиз севги албатта мукофотланади. Мен бу тамойилни Ғолиблик доираси деб атайман. Исо Масиҳ шундай дейди: «Агар сизни севганларнигина яхши кўрсангиз, сизларга қандай мукофот бўлади?» (Мат. 5:46). Эҳтимол, Исо Масиҳнинг бу сўзларида сизники каби муаммоли никоҳлар назарда тутилгандир. Павлус ҳам Эфесликларга мактубнинг олтинчи боб, еттинчи ва саккизинчи оятларида, айнан сизнинг никоҳингизни назарда тутганига ишонаман: «Инсонларга эмас, балки Раббимиз Исога хизмат қилаётгандек, бажону дил хизмат қилинглар. Эсингизда тутинг: хоҳ қул, хоҳ эркин бўлсин, ҳар бир киши қилган яхшилигига яраша мукофотни Раббимиздан олади». Мактубнинг матнида қулларнинг ўз хўжайинларига хизмат қилиши ҳақида сўз бормоқда, аммо ҳаворий бу оятни эркин инсонларни тилга олиш билан якунлайди. Бошқача қилиб айтганда, ушбу амр барча имонли инсонларга тааллуқли. Агар бир нечта оят олдинроққа мурожаат қилинса, ушбу тамойилнинг ота-оналар ва фарзандлар (қаранг: Эф. 6:1-4), шунингдек эрлар ва хотинлар (қаранг: Эф. 5:22-33) ўртасидаги муносабатларда эсга олинганини кўриш мумкин. Павлус агар биз ҳамма ишимизни Худо учун қилаётгандек бажарсак, Раббимиздан мукофот олишимизни таъкидлайди. Никоҳда сиз қилаётган ҳамма нарса, Ҳатто буни турмуш ўртоғингиз кўрмаётган ёки эътиборсиз қолдираётган бўлсада, аҳамиятга эга! Ғолиблик доирасининг мазмуни қуйидагича: Эрнинг севгиси хотиннинг ҳурматидан қатъий назар марҳаматлайди, Хотиннинг ҳурмати эрнинг севгисидан қатъий назар марҳаматлайди. Мен никоҳ масалаларига оид ушбу Муқаддас Китоб ҳақиқатларини ўргатишни энди бошлаган пайтларим одамлар бу таълимотни қандай қабул қилишларини билмас эдим. Қизиғи шундаки, кўпчилик Ғолиблик доираси ҳақидаги маълумотни қучоқ очиб кутиб олди. Ўзларини ожиз сезиб юрган инсонлар бирданига ўзлари қилаётган ҳамма ишга Худо бефарқ эмаслигини, зеро ҳеч нарса шунчаки беҳудага куч сарфлаш эмаслигини англаб етишди. Бу фикр нафақат омадсиз никоҳларни даволайди, балки у муваффақиятли никоҳларнинг янада юқорироқ поғонага кўтарилишига ёрдам беради. Ғолиблик доирасининг муҳим тамойили шундаки, уни нафақат омадсиз, балки муваффақиятли никоҳларга ҳам қўлласа бўлади. Аммо барча эр ва хотинлар севги ва ҳурмат тамойилини биринчи навбатда қўллашлари керак, ҳамда Исо Масиҳга итоатлари боисидан қилишлари керак бу ишни. Йўқса, омадли никоҳ учун ўзларини мақтаб, манманликка берилишлари ҳеч гап эмас. Барча турмуш ўртоқлар бир нарсадан огоҳ бўлишлари керак. Тик турган киши йиқилишдан эҳтиёт бўлиши керак. Айнан шу боис муваффақиятли бўлиб туюлган никоҳлар бирдан қулайди. Агар биз Исо Масиҳдан кўзимизни узсак (ёки ҳеч қачон Унга боқмаган бўлсак), уйни қум устида қураётгандек бўламиз, оқибатда ёмғир ёғганда ва шамол эсганда уйимизни буюк вайронагарчилик кутиши ҳеч гап эмас (қаранг: Мат. 7:24-27). Муваффақиятли никоҳ борасида Ғолиблик доирасининг яна бир афзаллиги шундаки, сиз бир-бирингизга нима учун айнан мана шундай муносабатда эканингизни тушуна бошлайсиз ва севги ҳамда ҳурмат тамойилларини бошқа жуфтликларга ҳам тушунтира оласиз. Бошқа эр-хотинлар ҳам севги ва ҳурмат уйғунлиги ҳақида билиб олишгач, эвазига сиз оладиган мукофот ошгандан ошади. Аммо бу мукофот айнан нима? Унинг айрим қисмларини биз шу ерда тириклигимизда оламиз, аммо боқий дунёда бизни энг катта мукофот кутиб турибди. Осмоннинг мукофоти - мангу фароғат Мияси шол бўлиб қолган бир инсоннинг бу ҳақдаги фикрларини эшитган эдим. У жуда ақлли эди: «Худо мени даргоҳига олиб кетмоқчи... У мени шунга тайёрлаяпти. Мени мангу мақсадлар учун тайёрлашмоқда. Аммо мен ҳали тўла тайёр эмасман. Мен ўлгач, Худо билан юзма юз бўлганимда У менга қараб: «Баракалла, яхши ва содиқ хизматкор экансан» - дейди. Мен хурсанд бўлиб кулиб юбордим, ёноқларимдан ёш оқиб тушди. Исо Масиҳ бизни Ўзининг «Яхши» - деган жавобини эшитишимиз учун тайёрлайди. У бизга: «Баракалла! Сен яхши ва ишончли хизматкорсан! Кичик ишда ишончимни оқлаганинг учун сенга катта ишларни ишониб топшираман. Кел, менинг хурсандчилигимга шерик бўл» (Мат. 25:21) дебди. «Кел, менинг хурсандчилигимга шерик бўл» - деган сўзларнинг мағзини чақишга ҳеч уриниб кўрганмисиз? Бу чексиз қувонч бўлади. Ўзингизнинг битирув оқшомингизни, тўй кунини, туғилган кунларингизни, фарзандингиз туғилган кунни, ёзги таътилларни, ишхонада мансаб пиллапояларидан юқорилаганларингизни, нафақага чиққан кунингизни, дўстларингиз билан кўнгилхушликларни, ота-онангизнинг кутилмаган совғаларини, оила аъзоларингизнинг Исо Масиҳни қабул қилишганини, соғ-саломат кунларингизни эсланг. Агар сизда ҳар куни, ҳар соатда мана шу воқеаларнинг бутун қувончи ва шодлигини тўлалигича ҳис этиш имкониятига эга бўлганингизда нима бўларди? Тасаввур қилаяпсизми, сиз «хурсандчиликка шерик бўл»ганингизда бу тўлиқлик ва тўкислик миллиард марта кўпроқ бўлади. Агар сиз ана шу қувонч онларининг илк дақиқаларини адоқсиз ҳис эта олсангиз нима бўларди? Мавлуд байрамига велосипед хоҳлаганингиз, аммо ота-онангиз уни олиб бериш ёки олиб бермасликлари ҳақида ҳеч нарса демаган кунларни бир эсланг. Сиз ноаниқлик ҳолатида кун санайсиз ва ниҳоят Мавлуд байрами тонги кириб келади. Шунда сиз арча тагида яп-янги велосипедни кўрасиз ва фақат «во-о-ҳ!» - дея оласиз, холос. Ёки олмос кўзли узукка маҳлиё бўлиб қолган аёлни кўз олдингизга келтиринг. У ҳам «во-о-ҳ!» - дейди. Бир куни мен Уолл-Стритдан келган инвесторлар билан учрашганимда улардан биргина «во-о-ҳ!» - деган сўз билан ифодалаш мумкин бўлган ҳолатни бошдан кечиришганми йўқми, шуни сўрадим. Улардан бири кутилмаганда юз минг долларга чек беришганида шуни ҳис этганини айтди. Мен беихтиёр ютиниб қўйдим ва: «Ана бўлмасам!» - дедим. Сизни олдинда энг улуғ ва энг буюк «во-о-ҳ!» - дейдиган ҳолат кутиб турганини ҳис этаяпсизми? Худо сизни муносиб тақдирлаш учун кўз узмай кузатиб турибди. «Ўшанда ҳар ким ўз ишига яраша Худонинг таҳсинига сазовор бўлади» (1 Кор. 4:5). Бизни нималар кутаётганини унутмаслик учун Эфесликларга мактубнинг олтинчи боб, еттинчи ва саккизинчи оятларини ёдда тутинг: «Инсонларга эмас, балки Раббингизга хизмат қилаётгандек, бажону дил хизмат қилинглар. Билингларки, хоҳ қул, хоҳ эркин бўлсин, ҳар бир киши қилган яхшилигига яраша мукофотни Раббимиздан олади». Имонли инсонлар пиллапоя орқали осмонга кўтарилиб Исо Масиҳ билан юзма-юз бўлган ҳолатни кўз олдингизга келтиринг. Эрлардан бирига У: «Баракалла, яхши ва содиқ хизматкор экансан. Сен ўзингга ҳурматсиз муносабатда бўлган хотининггга севги билан хизмат қилдинг. Унга берган ҳар бир севгингни бугун қайтариб оласан». Бир аёлга У шундай дейди: «Яхши, меҳрибон ва садоқатли хотин экансан. Сен ўзингга севгини намоён этмаган эринга ҳурмат билан хизмат қилдинг. Мен ҳаммасидан хабардорман. Кўрсатган ҳар бир ҳурматинг учун муносиб мукофотни оласан». Шундан сўнг Исо Масиҳ сизга жаннат деб аталган жойга киришни буюради (қаранг: Луқ. 23:43). У сизни «Ўзининг самовий Шоҳлигига соғ-саломат етказади» (2 Тим. 4:18). У ерга Исо Масиҳ билан бирга кирганингизда муқаддас ҳаяжонни ҳис этасиз. Сиз Худонинг «...улуғвор ҳузурида бекаму кўст ва шод-хуррам» бўлиб турасиз (қаранг: Яҳудо 1:24). Шу онда сизга тасаввурга сиғдириб олмайдиган қимматли совға олиб келишади ва сиз ҳаяжондан «во-о-ҳ!» - деб юборасиз. Кўрадиганингиз энг юксак орзуларингизданда юксакроқ бўлади. Кутилмаганда шу заҳотиёқ сиз севги ва шон-шараф тахтига чиқасиз. Сиз «У билан бирга улуғвор тусда зоҳир бўласиз», ҳамда бу ерни ҳеч қачон тарк этмайсиз (Кол. 3:4)1. Осмонни таърифлаш таърифлаб бўлмайдиган нарса ҳақида сўз айтиш билан баробар. Ҳатто Павлус ҳам фақат «Бу ўткинчи ва арзимас қайғуларимиз биз учун ҳаддан ташқари ажиб, катта ва абадий улуғворлик ҳосил қилади» - дея олган холос (қаранг: 2 Кор. 4:17; шунингдек, Рим. 8:18). Аммо, келинг Матто баён этган Хушхабарнинг йигирма бешинчи боб, йигирма биринчи оятига қайтамиз: «Кичик ишда ишончимни оқлаганинг учун сенга катта ишларни ишониб топшираман». Аммо «кичик иш» нимани англатади? Аслида, ушбу тушунча Павлус Эфесликларга мактубнинг бешинчи бобида таърифлаган тушунчани ўз ичига олади: «...эр ўз хотинини ўзини севгандай севсин. Хотин ҳам эрини ҳурмат қилсин» (қаранг: Эф. 5:33). Турмуш ўртоғингизни ҳурмат қилиш ёки севиш борасида қарор қабул қилишингиз билан, ўзингиз учун охири кўринмайдиган дивидендлар тайёрлаб борасиз. Исо Масиҳ сизга битим таклиф этмоқда. Тириклигингизда бир неча ишларни бажаринг – боқий дунёда ортиғи билан мукофотини оласиз. Худо муҳим деб билган нарса ростдан ҳам муҳимдир! Эҳтимол, дунёвий нуқтаи назардан аёл ўзини қўпол ва ёмон тутадиган эрини ҳурмат қилишида маъно йўқдир. Эр учун ҳам ўзига нафрат ва ҳурматсизлик билан муносабатда бўладиган хотинини севишдан маъни йўқ. Аммо бу Худо учун аҳамиятли. Бир қарашда мева бермайдигандек туюладиган ана шу уринишлар Худо учун муҳим аҳамиятга эга, чунки У бундай хизматга яраша мукофот беради. Чунки бу дунёнинг донолиги Худо олдида ақлсизликдир (қаранг: 1 Кор. 3:19). Мен, шунингдек, буларнинг барчасини тақводорлар дунёвийлик нуқтаи назаридан бемаънилик ҳисобланган нарсани қилишгани учун осмонларда содир бўладиган «во-о-ҳ» эффекти томондан таърифлашни ҳам ёқтираман. Тасаввур қилинг, миллионлаб фаришталар қўлларида улкан дастани ушлаб туришибди. Ҳар сафар сиз эрингиз ёки хотинингизга севги ёхуд ҳурмат кўрсатганингизда, фаришталар ана шу дастани тортиб қўйишади. Шунда – «во-о-ҳ!» содир бўлади - улкан тилла идишга хазина, сирли мукофот тушади. Бош фаришта тушунтиради: «У бу ишни яна қилди! У мана шу манман аёлга яна севги намоён этди!» Ёки сал бошқачароқ: «Бу аёлга баракалла дейиш керак! У мана шу мижғов эрига шу қадар ҳурмат кўрсатди! Қани, дастани тортинглар!» Тан олиш керакки, бу тахминий саҳнада сал ошириб юборилгандек туюлиши мумкин, аммо биз ҳақиқатдан у қадар узоқлашиб ҳам кетмадик, деб ўйлайман. Худо азизларининг ибодатлари «олтин косалар»га йиғилади (Ваҳ. 5:8). Худо биз қилаётган ҳамма ишни кўздан қочирмай, кузатиб боради. Павлус айтганидек: «ҳар бир киши қилган яхшилигига яраша мукофотни Раббимиздан олади» (Эф. 6:8). Худо яратган тизим панд бермай ишлайди ва ҳамма нарсанинг ҳисоби олиб борилади. Барча ҳисоб-китоб дафтарлари очилади ҳамда ҳар бир инсон қилган ишига яраша ҳукм этилади (қаранг: Ваҳ. 20:12). Бу билан мен қандайдир йўллар билан ўзимизни қутқариш учун ишлаймиз, демоқчиманми? Албатта, ундай эмас. Павлус аниқ-тиниқ қилиб бир эътиқодимиз орқали Худонинг марҳаматига эришишимизни айтиб қўйган - «Бу – Худонинг инъоми, сизнинг ютуғингиз эмас. Яна ҳеч ким: “Мен савоб ишларим туфайли қутулганман”, деб мақтанмасин» (Эф. 2:8-9). Лекин Эфесликларга мактубнинг иккинчи боб, ўнинчи оятига қаранг. Худо бизни Исо Масиҳ орқали хайрли ишлар қилишимиз учун яратди. Нима учун? Худони ўз томонимизга оғдириб олишимиз ёки қутқарилишимиз учун озроқ тўлов қилишимиз учун эмас, балки Унга манзур бўлишимиз учун. Қачонки биз Унга манзур бўлсак, У бизни мукофотлайди. Коринфликларга биринчи Мактубнинг учинчи боб ўн иккинчидан ўн бешинчигача бўлган оятларида Павлус қутқарилиш ва мукофот ўртасидаги аниқ чегарани таърифлаб берган. Ҳар бир масиҳий инсон ягона бўлган аниқ ва мустаҳкам асос – Исо Масиҳга таяниши керак. «Бу пойдевор устига кимдир олтиндан, кимдир кумуш ёки қимматбаҳо тошлардан, яна кимдир эса ёғочу хашак ёки похолдан иморат қурмоқда. Ҳар кимнинг иши қандай эканлиги қиёмат кунида аён бўлади. Ўша куни ҳамманинг иши оловда синалади. Кимнинг қилган иши оловга бардош берса, ўша киши мукофот олади. Кимнинг иши ёниб кетса, у мукофотдан маҳрум бўлади. Ҳолбуки, у Исо Масиҳга тегишли бўлгани учун нажот топади, лекин у оловдан қутулиб чиққан одамга ўхшайди» (1Кор 3:12-15 оятлар). Кимдир қизиқиш билан: «Менга мукофот керак эмас – мен шунчаки Парвардигорга эргашишни ва осмонга етишишни истайман» - деб айтиши мумкин. Аммо бир ўйлаб кўринг. Агар Исо Масиҳ сизни мукофотламоқчи эканлигини айтиб турган бўлса, сиз кимсизки «Менга мукофот керак эмас» - десангиз? Бу каби сўзларда гўёки сизнинг тушунчангизда мукофот муҳим эмасдек, ёлғон тавозе бордек назаримизда. Мукофотлар жуда муҳим, чунки Исо Масиҳ уларни муҳим деб ҳисоблайди. Мен Худонинг Ўғли билан баҳслашишни ақлдан эмас, деб биламан. Ҳа, бизни мукофот кутиб турибди. Биз қилаётган ишларнинг бирортаси эътибордан четда қолмайди. Худо бизни қизиқиш билан кузатиб туради. Хотинини худди Исо Масиҳ Жамоатни севгандек севадиган эр, ҳамда эрини худди «Парвардигор»ни севгандек севадиган хотин абадийликда муносиб мукофот оладилар (қаранг: Эф. 5:22-33). Ҳамма гап сизда ва Исо Масиҳда Чорак асрдан кўпроқ вақт мобайнида турмуш ўртоқларга маслаҳатлар бериш ҳамда севги ва ҳурмат бўйича конференциялар ўтказиш жараёнида масиҳийлар орасида нафақат «никоҳ инқирози», балки «эътиқод инқирози» ҳолати ҳам кузатилмоқда, деган хулосага келдим. Ҳамма гап шундаки, барчамиз битта савол билан тўқнаш келамиз, яъни: «Мен Исо Масиҳнинг сўзларига ишонаманми ёки ишонмайманми?» Чунки, сиз токи севги ва ҳурмат тамойилларини Исо Масиҳ учун амалга оширмас экансиз, уларни рўёбга чиқара олмайсиз. Мабодо, сиз Исо Масиҳга ишонмасангиз, У ҳаётингизнинг чин маънодаги Парвардигори бўлмас экан, у ҳолда ҳеч нарсага эриша олмайсиз. Кўпчилик эрлар ва хотинлар ушбу вазиятни токи ўзларида: «Сенга имон келтираман, Раббий! Имонсизлигимдан қутқаргин! Сенинг изингдан эргашмоқчиман ва Сенинг иродангни Сен учун бажармоқчиман» (қаранг: Map. 9:24; Эф. 6:7-8) – дейишга истак пайдо бўладиган даражада англаб етишлари лозим. Ушбу ҳақиқатни англаб етган бир аёл бизга шундай ёзади: “Вақт ўтиши билан мен гап кўтаролмайдиган ва эркаклар билан мулоқотдан қочадиган бўлиб қолдим. Энди мен ўзимнинг тўкислигим Исо Масиҳда яширин эканини, хавфсизлик туйғуси ва ўзимни аҳамиятли деб ҳисоблаш ҳисси менга фақат Исо Масиҳ орқали келишини англаб етдим. Ҳамма гап менда эмас, балки Худода экан. Мен ҳеч кимга ҳеч нарсани исботлашим керак эмас... Мен ўзимни бўш қўйиб, Муқаддас Руҳга менда ва мен орқали ишлашга имкон беришим керак.” Тўғри, шундай вақтлар бўладики, буни эплолмайсиз, аммо Ҳикматлар китобининг йигирма тўртинчи боб, ўн олтинчи оятида шундай дейилган: «Солиҳ етти марта йиқилса ҳам туриб кетаверади, фосиқ эса ҳалокатга учрайди». Ҳеч ким мукаммал даражада сева олмайди, шу каби ҳеч ким мукаммал даражада ҳурмат кўрсата олмайди ҳам. Аммо биз бу ишни Худо учун қилсак, йиқилганда туриб кета оламиз. Муваффақиятли ва омадсиз жуфтликлар ўртасидаги фарқ шундаки, муваффақиятли жуфтликлар йиқилгандан сўнг ўрнидан туриб, муаммони ечиш учун уринишни давом эттиришади. Омадсиз жуфтликлар эса ҳаммасини осон ва тез қўлга киритишни исташади. Улар ҳозир омадга эришишни хоҳлайдилар. Улар ўз эҳтиёжлари қондирилишини исташади, холос. Улар низоларни хоҳлашмайди, улар шунчаки бахтли бўлишни исташади. Аммо бундай ёндашувни ғўрлик белгиси дейиш мумкин. Етук эр тан олиб айтади: «Мен мағлуб бўлдим. Мен ноҳақ эдим. Ҳал қилиб олишим керак бўлган муаммоларим бор». Етук аёл шундай дейди: «Биласанми, мен доим сенга ҳурматсизлик қилгандим. Мен ҳар доим ҳаммаси севгига боғлиқ, деб ўйлардим. Мен ҳеч қачон «ҳурмат» сўзи ҳақида ўйлаб кўрмагандим». Бир аёл суҳбатимиз вақтида шундай деган эди: - Шу сўзни яна такрорланг. Мен такрорладим: - Ҳурмат. У шундай деди: - Ҳа, худди шундай. Худога шукрки, «ҳурмат» сўзини тушунган ва амалиётда қўллаган аёллар сони кўпчиликни ташкил этади. Бир аёл художўй бўлмаган эри бошқа аёл билан дон олишиб юрганини сезиб қолади ва эрига нисбатан ҳурмати шу ондаёқ сўниб қолади. Кейинроқ у Исо Масиҳни тан олди, улар ярашишди, ҳозир эса эр оилада руҳий етакчи даражасига чиқиш учун ҳаракат қилмоқда, аёл эса яхши хотин бўлиш ҳаракатида. Улар узоқ йўлни босиб ўтишлари керак бўлади, аммо улар тўғри йўлдан боришаяпти ва муваффақиятларга эришишмоқда. Аёл қуйидагиларни ёзади: “Хотинлик бурчим ёки эримнинг менга ҳурмати боис уни ҳам ҳурмат қилганимдан кўра, Худога итоакорлигим боис эримни ҳурмат қилишим осонроқ. Менга эркакларнинг худбинлиги қанчалар нозик бўлишини кўрсатиб берганингиз учун сизга раҳмат. Мен ҳеч қачон унинг эр ва эркак сифатида ўз қадрини ҳис этиши хотиннинг ҳурматига боғлиқ бўлишини ўйлаб кўрмаган эканман. Баҳслашган пайтларимиз сизнинг сўзларингизни эсга оламан. Бир неча марта ҳиссиётларга берилмасдан ҳурмат билан гапириш учун ўзимни енгиб ўтишимга тўғри келди. Мен унинг ҳисларига тегиб кетмадим, суҳбатимизда қўпол ва ҳақоратли сўзлар бўлмади.” Бошқа бир аёл эса эрининг жисман ва сўзлар воситасидаги ҳақоратларидан азият чеккан (мен буни мутлақо мумкин бўлмаган ҳолат деб ҳисоблайман ва аёлларга бундай вазиятларда ҳимоя ва ёрдам излашни маслаҳат бераман). Эри афсусланиб, кечирим сўраганидан кейин, аёл оиласига қайтган, аммо уни охиригача кечира олмагани боис эрига ҳурмат кўрсата олмаган. Бизнинг манбаларимиз билан танишганидан кейин, у, асосан келишмовчиликлар ва низолар ўрнига тинчгина, ўз қадрини сақлаган ҳолда, эрига ҳурмат билан муносабатда бўла бошлади. Уларнинг муносабатлари анча яхшиланди ва аёл шундай ҳикоя қилади: “Ҳурмат билан муносабатда бўлишим орқали мен эрим Исо Масиҳни танишини истайман. Тан олишим керак, мен доим таълимотингизнинг айрим жабҳалари ҳақида мулоҳаза юритаман, аниғи шундаки, у тўлиқ Муқаддас Китоб тамойилларига асосланган ва Муқаддас Руҳ менинг нафрат, қўзғолончи феъл-атворим, қулоқ солмаслик ва шу каби камчиликларимни очиб бермоқда. Мен доим Раббимдан сизнинг тавсияларингизни ҳаётга тадбиқ этишимда куч беришини сўрайман, У мени қўллаб келмоқда!” «Ё, Раббий! Қачон Сени оч ҳолда кўриб, овқат берибмиз?!» Ғолиблик доираси турмуш ўртоғингизга худди Раббингизга бўлгани каби севги ва ҳурмат кўрсатиш орқали Исо Масиҳни севишингиз ва ҳурмат қилишингизга боғлиқ бўлади. Қиёмат куни ҳақидаги масалда (қаранг: Мат. 25:31-46) шундай дейилади: “Бунга жавобан солиҳлар Унга шундай дейдилар: — Ё Раббий! Қачон Сени оч ҳолда кўриб, овқат берибмиз?! Қачон чанқаганингни кўриб, бирон нарса ичирибмиз? Мусофир эканингни қачон кўриб, уйимиздан бошпана берибмиз? Яланғоч эканингни қачон кўриб, кийинтирибмиз? Касал ёки зиндонда бўлганингда қачон Сени йўқлаб борибмиз? (37-39 оятлар). Шоҳ уларга шундай жавоб беради: — Сизларга чинини айтайин: сизлар энг кичик биродаримга қилган ҳар қандай яхшилигингизни Менга қилган бўласиз” (40-оят). Ушбу масалдан биз никоҳдаги турмуш ўртоғим учун қилаётган ҳамма нарсани мен шунингдек, Исо Масиҳ учун ҳам қиламан, деган асосий тамойилни оламиз. Эрнинг хотинига бўлган шартсиз севгиси, шунингдек, унинг Исо Масиҳга бўлган севгисини ҳам англатади. Худони яхши кўрадиган эр, хотинини ҳам севиши керак. Агар сиз хотинингизни севмасангиз, ўзингизга қуйидаги саволни беришингиз зарур бўлади: «Мен ҳақиқатдан ҳам Исо Масиҳни яхши кўраманми?» Хотиннинг эрини шартсиз ҳурмат қилиши – Исо Масиҳни эъзозлашини англатади (қаранг: Эф. 5:21-22; 6:6-7). Худони эъзозлайдиган хотин эрини ҳам ҳурмат қилиши керак. Агар сиз эрингизни ҳурмат қилмасангиз, у ҳолда ўзингизга қуйидаги саволни беришингиз лозим: «Мен ростдан ҳам Исо Масиҳни эъзозлайманми?» Эр учун ҳам, хотин учун ҳам хулоса битта: охир-оқибат никоҳингизнинг турмуш ўртоғингизга ҳеч қандай алоқаси йўқ. Ҳамма гап сизнинг Исо Масиҳ билан ўзаро муносабатларингизда. Тўғри, эҳтимол, сиз мукаммал севги намоён эта олмассиз, бенуқсон ҳурмат кўрсатишингиз ҳам имконсиздир, аммо бундан сиз Исо Масиҳни яхши кўрмайсиз, деган хулоса келиб чиқмайди. Аслида, сизнинг Исога бўлган севгингиз ҳаммасини бошидан бошлашингизга имкон беради. Сиз турмуш ўртоғингиздан ўз эҳтиёжингизни қондиришини кутмаган ҳолда тавба қиласиз ва гуноҳларингизни ўтишини сўраб илтижо қиласиз. Севги ва ҳурмат доирасида турмуш ўртоғингизга нима қилсангиз ҳам, аслида буни Танглик доирасидан чиқиб олиш, ёки эрингизни ёхуд хотинингизни сизнинг эҳтиёжларингизни қондиришга мажбур қилиш учун бажармайсиз. Охир-оқибат, сиз эрингизнинг ёки хотинингизнинг тимсолида Исо Масиҳни кўрганингиз учун ҳам уларга севги ва ҳурмат билан муносабатда бўласиз. Никоҳингиз аслида сизнинг Худога бўлган севгингиз ва ҳурматингизни намоён этиш ҳамда кучайтиришга хизмат қиладиган ўзига хос текширув, синов бўлганини англаган ҳолда қиёмат кунида Худонинг олдида турадиган вақтингизни ўйлаб лаззатланасиз. Ҳар сафар севги ёки ҳурматингизни намоён этганингизда сизни осмондан кузатиб туришади. Миллиардлаб фаришталар дастани тортишади ва «во-о-ҳ!» содир бўлади. Йирик телевидение тармоғида вице-президент бўлиб ишлайдиган бир дўстим билан суҳбатлашиб қолдим. У бизнинг Ғолиблик доираси ҳақидаги таълимотимизни эшитганида шундай деди: «Э-ҳа, гап бу ёқда эканку! Демак, гап менда ва хотинимда эмас, балки мен ва Исо Масиҳда эканда? Ҳеч қачон бунақасини эшитмагандим!» Дўстим – имонли инсон, аммо у илгари ҳеч қачон масаланинг моҳияти ўзида ва хотинида эмаслиги ҳақида тасаввурга эга бўлмаган. Масаланинг моҳияти эса унда ва унинг Парвардигорида. Аммо Ғолиблик доирасида яна бир нарса бор. У ерда «комиллик, етуклик» деб аталадиган катта жабҳа борки, у Исодаги асл ички озодлик ва сиз фарзандларингиз, ҳамда атрофдаги одамлар, айниқса эрингиз ёки хотинингиз учун намуна бўла олганингизда тўлиб-тошадиган мўл-кўлчиликдан иборатдир. Бу мукофотларга китобимизнинг кейинги ва охирги бобларида тўхталиб ўтамиз. 24-БОБ. ҲАҚИҚАТ ЧИНДАН ҲАМ СИЗНИНГ ОЗОД БЎЛИШИНГИЗНИ ТАЪМИНЛАШИ МУМКИН Демак, Ғолиблик доираси - бу яхши. Фалакнинг мукофоти беқиёс бўлишини тан оласиз. Дастлабки вақтда сиз осмону фалакда фақат «во-о-ҳ!» - дея оласиз холос, чунки сизнинг кечинмангизни тасвирлаб бериш мушкул бўлади. Ушбу завқ-шавқ, чексиз қувонч ва лаззат мангу давом этишини ўйлаш – ақлга сиғмайдиган даражадан ҳам кенгроқдир. Сиз никоҳингиз кўп жиҳатдан сизга ва турмуш ўртоғингизга эмас, балки сиз ва Исо Масиҳга боғлиқ эканини англаб етасиз. Никоҳ – сизнинг Парвардигорга бўйсунишингиз, уни эъзозлашингиз, унга маъқул ишларни қилишингиз жараёнида шартсиз севги ва шартсиз ҳурматингиз текшириб кўриладиган синовдир. Бу қанчалик муҳим бўлмасин, биринчи навбатда сиз турмуш ўртоғингизнинг эҳтиёжларини қондириш учун севгингизни ёки ҳурматингизни намоён этмайсиз. Сизнинг биринчи ва энг муҳим мақсадингиз – Исога бўйсуниш ва унга маъқул келиш. Сиз шу ишни қила бошлаганингизда, аксарият ҳолларда (доим эмас албатта), эҳтиёжларингиз ўз-ўзидан қаноатлантирила бошлайди, ҳамда бу ажойиб қўшимча маҳсулот ва Худонинг сизни ёрлақашидир. Аммо сизнинг асосий мақсадингиз Худога итоат этиш ва унга маъқул келиш истаги бўлиши лозим. Самолар кутиб туради – ҳозир нима қилиш керак? Ғолиблик доирасида яна бир қатор афзалликлар мавжуд. У ерда сизга муаммоларни бугун ҳал қилиш имконини берадиган мукофотлар бор. Само кутиб туради. Вақт Худонинг измида, аммо сиз у қадар мукаммал бўлмаган эрингиз ёки хотинингиз билан турмушингизда ва тушунишингизда кўпроқ ёрдамга умид қилишингиз мумкин. Мен ўз ҳаётларида севги ва ҳурмат тамойилларини синаб кўрган, аммо улар кутилганидек яхши самара бермаётган турмуш ўртоқлардан келган кўплаб мактубларни мисол қилиб кўрсатишим мумкин. Кўпгина турмуш ўртоқлар борки, улар ўз ҳаётларида Танглик доирасининг айланишининг тўхташ ғоясини тушуниб етишган, лекин Қувват доирасининг ҳаракат тамойилини англай олишмаган. Яна бошқа жуфтликлар борки, улар Танглик доирасининг ўз ҳаётларига вайронкор таъсирини базўр тўхтатиб туришибди. Бир оилавий жуфтлик севги ва ҳурмат ҳақидаги таълимотимиз ёзилган кассеталарни тинглаб кўришгач, эр бизга мактуб ёзиб, хотинини Худо истаганидек севмаганини тан олди. У шунингдек, хотинида ҳам шунга ўхшаш муаммо мавжудлигини англаб етган. У мактуби давомида шундай ёзади: “Сиз – ёки Худо – нишонни аниқ урдингиз. Мен хотиним гапирган ва юрагимнинг туб-тубига жойлашган сўзларини ёзиб ола бошладим. Мен унга бу қайдлар ҳақида айтмаганман, уларни хотинимга қарши ишлатиш ниятим ҳам йўқ. Мен шунчаки, ҳар куни менинг шахсиятимга, қадр-қимматимга қанчалар ҳужум бўлганидан лол қоляпман. Мен хотинимни айбламоқчи эмасман, аммо ҳурмат ростдан ҳам жуда муҳим жиҳат ҳисобланади. «Ўз қобиғига ўралиб олиб, жим ўтириш» - эркак учун хос бўлган ҳолат. Илтимос, ибодатларингизда хотинимнинг сўзлари ва хатти-ҳаракатларидан қатъий назар уни шартсиз севги билан сева олишни ўрганишимни сўранг.” Баъзида севги ва ҳурмат уйғунлиги тескари иш беради. Бир аёл эрига ҳурмат кўрсата бошлаганида, эри у ҳаммасини тўғри бажараётганига ишонч ҳосил қилиш учун ҳурматни ўлчаб кўришга киришган. Аёл шундай ёзади: “Ҳозирги кунда, эрим нимададир менинг ўзига нисбатан ҳурматсизлигимни сезиб қолса (аслида бундай бўлмаса ҳам), ўтмишни эслаб, жаҳли чиқади. Мен кўпдан бери унинг бу қадар жаҳл отига минганини кўрмаган эдим. Ҳозир мен сизлардан олган маълумотларимни унга ҳам етказганимдан афсусланиб ўтирибман, чунки ҳар сафар уларни ўзимга қарши ишлатаяпти. Мен танқидга чидайман, унга лойиқ иш қилдим деб ҳам ҳисоблайман, аммо танқид билан бирга устимга шу қадар кучли ғазаб ҳам тўкилмоқдаки, бирор жойга қочиб кетиб, беркиниб ўтиргим келади.” Бу аёлнинг туйғуларини тушунаман. Ўзим ҳам деярли у тасвирлаган вазиятда катта бўлганман. Отам кўпинча онамга ғазаб билан ташланиб қоларди. У ўзининг айбдорлик ҳиссини яшириш учун онам бехосдан қилиб қўйган хатони дастак қилиб олиб, ғазаб отига минарди. Аммо онам ҳеч қачон ўзини қурбон деб билмаган. Умримда бирор марта онам отам ҳақида ёмон сўзлар айтганини, ёки у билан жанжаллашганини кўрмаганман. Мен бу борада ўз норозилигимни баён этганимда, ҳар доим онам шундай дерди: «Отанг уч ойлик пайтида отасидан ажралиб қолган, шу боис у ота қандай бўлиши кераклигини билмайди». Онам менинг юрагимда ўзига меҳрни кучайтириш учун отамнинг ғазабидан ўзини оқлаб, отамни эса қора қилиб кўрсатиш учун бемалол фойдаланса бўларди. Аммо у буни истамасди. Йиллар ўтиб, онам нега шундай қилганини тушуниб етдим. Онамнинг ота-онаси ҳаётда кўп қийинчилик кўришган. Онамнинг бир нечта опа-сингил ва ака-укалари ўлиб кетишган, отаси эса бир умр ногиронлик аравачасига михланиб қолган эди. Онам ўзидан қурбон ясаб олиши ҳам мумкин эди, аммо бу йўл билан бирор нарсага эриша олмаслигини яхши биларди. У ижобийлик томонни танлашни маъқул кўрган. У агар ҳар қандай низога ижодий муқобилини топа олса, ҳеч қачон ожиз ва нотавон бўлмаслигини биларди, шу боис ҳеч қачон ана шундай ҳолатга тушмаган. Қолаверса, айнан шу туфайли онам отамни Исога олиб келган йўлчи юлдузга айланди. Баъзида ҳамма гап менда бўлади! Турмуш ўртоқларининг ғазабидан ёки уларнинг ерга уриб ташлайдиган танқидларидан азият чекаётган кўплаб эркаклар ва аёллар ҳақида ўйласам, юрагим қон бўлиб кетади. Уларга ачинаман, шу билан бирга ачиниш билан уларнинг мушкули осон бўлиб қолмаслигини ҳам биламан. Улар Ғолиблик доираси орқали ички озодлик ва руҳият комиллигига эришишлари мумкинлигини англаб етишлари керак. Сўзларим оғир ботиши мумкин, аммо, илтимос менга қулоқ осинг. Мен шунчаки қўлингизни сиқиб қўймоқчи эмасман, балки сизга ёрдам бермоқчиман. Муамоларингизга жавобни «шартсиз» деган сўздан топасиз. Ғолиблик доирасида бўлишнинг калити шартсиз севги ва шартсиз ҳурматда яширин. Биринчидан, сиз онгли равишда бир қарорга келиб, шундай дейишингиз керак: «Хотинимнинг хатти-ҳаракатига муносабатим учун ўзим жавобгарман». Ўзимни мисол қилиб оладиган бўлсам, Сара мени қандай бўлган бўлсам, шундай бўлишимга мажбур қилмаган. У шунчаки менга ўзлигимни англашимда ёрдам берган. Унга севгисиз муносабатда бўлганимда, қандайдир ечилмай қолган муаммоларим борлигини англаб етаман. Менинг феъл-атворимда ва қалбимда ҳали ҳам севги етарлича эмас, буни тан олишим зарур. Балки бунда хотинимнинг айби етмиш фоиз, меники эса ўттиз фоиздир (қайтараман, балки), аммо ҳамма гап ана шу ўттиз фоизни йўқтиши учун нима қиламан, деган саволда. Турмуш ўртоқларингиз билан фоизлар ўйинини ўйнаманг. Муаммодан қочиш осон, аммо бунақада сиз маънавий-руҳий жиҳатдан улғая олмайсиз. Аслида, бундай хатти-ҳаракат натижасида инсон ўзини қурбон сифатида тасаввур эта бошлайди. Унда қурбоннинг менталитети шаклланиб бораверади. У ўзини қутқаришларини истайди. Ернинг ўзидаёқ жаннатда яшашни хоҳлайди. У турмуш ўртоғи ва бошқа инсонларни инкор эта бошлайди, чунки улар дардимга малҳам бўлишмади, деб ҳисоблайди. Қурбон бўлиш менталитетидан қутулинг! Сиз тушиб қолган вазият қанчалик оғир ва оғриқли бўлмасин, фақат Худога боқиб ва Унга ишонибгина ҳақиқий даво ҳамда юпанч топасиз. Ўзини бошқача тутиш - гуноҳ қилиш билан баробар. Буни тан олиш қийин, чунки аслида сизга қарши гуноҳ қилишган, ҳар ҳолда, сиз ўзингизга қарши кўпроқ гуноҳ қилишади, деб ҳисоблайсиз. Шунга қарамай, сиз қуйидаги тамойилни ўзлаштириб олишингиз керак: “Турмуш ўртоғимнинг хатти-ҳаракати қанчалар асабга тегадиган ва жаҳлимни чиқарадиган бўлмасин, бу хатти-ҳаракатга жавобим учун ўзим масъулман.” Қуйида Ғолиблик доираси борасида маълум ютуқларга эришаётган эркакнинг мактуби келтирилган: “Мен бугунга келиб хотинимнинг муносабати ва хатти-ҳаракатларини кўпинча нотўғри тушунган ва талқин қилганимни англаб етаяпман. У мен хоҳлагандек жавоб бермаганда хафа бўлмайман. Мен ҳозир қайта муносабатни яхшироқ тушунаяпман. Энди биз камроқ баҳслашаяпмиз ва жанжаллашаяпмиз. Конференциянгизда қатнашгунимизга қадар ишларимиз пачава эди. Ҳозир мен хотинимга севгимни кўпроқ намоён этсам, у ҳам менга анча дўстона муносабатда бўлаяпти. Мулоқотларимиз ҳар доим Танглик доирасининг чархпалагида якун топгани учун у ҳалиям айбнинг ўзига тегишли қисмини бўйнига олгани йўқ. Ибодатларимда у ўз вақтида буни қилишини сўрайман. У ҳалиям ўз туйғу ва ҳисларига урғу беради. Мен унга қалбимни тушунишида ёрдам беришга уринаман. Аммо у келишмовчиликлар учун айбни эркаклар ўз зиммасига олиши керак, деб ишонади, мен эса унинг бу ишончини енгиб ўтишга қийналаяпман.” Ичкаридаги ташқарига чиқади Қум заррасини кўз олдингизга келтиринг. Агар зарра кўзга тушса, олдин қичиштиради, кейин инфекция қўзғайди, агар бунинг олди олинмаса, кўриш қобилияти йўқолиши ҳам мумкин. Энди шу заррани чиғаноқнинг ичига солинг. У ўша ерни ҳам олдин қўзғатади, сўнгра секреция юз беради ва марварид пайдо бўлади. Қум парчаси кўриш қобилияти йўқолишининг асосий сабабчиси бўлдими? Қум зарраси марварид пайдо бўлишининг асосий сабабчисими? Йўқ. Агар шундай бўлганида ҳар икки ҳолатда ҳам бир хил натижа олиниши керак эди. Қум зарраси кўзнинг ички хусусиятларини ва чиғаноқнинг ички хусусиятларини очиб берган омил вазифасини ўтаган. Реал ҳаётда турмуш ўртоқ билан мулоқот асабга текканда, сиз ана шу асабни қўзғатишни ёки инфекцияга, ёхуд марваридга айлантиришингиз мумкин. Яна бир мисол – ўз нурларини мой ва лойга йўналтирган қуёш. Бу жараёнда мой эрийди, лой эса қотади. Қуёш ҳарорати мой ва лойнинг ички феъл-атворини аниқлайди. Турмуш ўртоғингиз баъзида қўзғатувчи вазифасини бажаради. Бу – бор гап. Биз бунга тўхталиб ўтирмаймиз. Эр ёки хотин иккинчи томонга босим ўтказади ва бир нималарни талаб қилади. Сиз қизиб кетасиз, ҳатто нафас олишингиз қийинлашади. Бунақа босим остида олдингизда ҳар доим танлов туради: бунга ёки мўминлик билан муносабатда бўлиш ёки гуноҳкорона муносабат билдириш. Турмуш ўртоқни айблаш осон: аслида сиз билан содир бўлаётган ҳамма нарсада у айбдор, шундай эмасми? Аммо, агар сиз айбловлар йўлидан кетсангиз, ўзингизни қурбонга айлантириб қўясиз, ҳамда Худонинг мукофотларидан бебаҳра қоласиз. Сизга босим ўтказишганда ва атрофингизда ҳарорат ошиб кетганда, ўзингизга қуйидаги сўзларни айтишни унутманг: «Танловнинг ички эркинлигига эга баркамол инсон сифатида бу менинг масъулиятим эканини англаган ҳолда муносабат билдираман». Бундай яшаш осон эмас. Бир эркак менга аксарият ҳолларда ўзини эшик тагидаги гиламча сифатида ҳис этишини айтганди. Шунга қарамай, у шундай дейди: «Исо Масиҳ менинг хотинимга жавобимда иштирок этаётганини ва мўминона жавобим учун мени мукофотлашга тайёрлигини билиш одамни хурсанд қилади. Бошқача айтганда, мен ўз жавобим учун масъулман. Шуни англаганимдан, ҳеч нарсага қарамай, хотинимни севишим анча осонлашмоқда». Ички эркинлик улкан етукликка эришиш имконини беради Аниқки, юқорида мен айтиб ўтган гапларнинг барчаси юксак маънавий-руҳий комилликни талаб қилади. Сиз: «Менда у қадар силжиш бўлмади. Мен унчалик ҳам кучли эмасман» - дейишингиз мумкин. Аммо Исо Масиҳ кучли ва У ёрдам бериши мумкин. Юҳанно баён этган Хушхабарнинг саккизинчи бобида Исо Ўзининг ким эканлигини ва нима учун одамлар Унга эргашишлари кераклигини тушунтириш мақсадида тафсирчилар ва фарзийлар билан мунозара қилади. Исо бу сўзларни айтар экан, кўп одамлар Унга ишондилар. (қаранг: 30-оят). Сўнгра Исо Масиҳ шундай деди: «Агар Менинг сўзларимга риоя қилсангизлар, ҳақиқий шогирдларим бўласизлар. Сизлар ҳақиқатни билиб оласизлар, ҳақиқат эса сизларни озод қилади» (31-32 оятлар). Шунда норозилик сўзлари янграй бошлади. Яҳудийлар Исони тушунишмади. Чунки улар ўзларини Иброҳимнинг наслидан ва асло ҳеч кимнинг қули бўлишмаган деб ҳисоблашар эдилар. Исо озодлик деганда нимани назарда тутади? Исо бунга шундай жавоб беради: «Сизларга чинини айтайин: гуноҳ қилувчи ҳар бир киши гуноҳнинг қулидир... Шундай экан, агар Ўғил сизларни озод қилса, ҳақиқатан озод бўласизлар.» (Юҳ. 8:34, 36). Исонинг озодлик ҳақидаги бу сўзлари сизга ва никоҳингизга қандай алоқаси бор? Тўғридан тўғри алоқаси бор. Исо Масиҳ «ҳақиқатдан озод бўласиз» деганда, У сиёсий озодлик ҳақида гапирмаган. У ички, маънавий озодлик тўғрисида – гуноҳлардан озод бўлиш ҳақида гапирган. Гарчи, сизга турмуш ўртоғингиз, унинг сизга бўлган нафрати ва ёмон муносабати билан қийин бўлсада, Исо Масиҳ сизга ўзингизни муносиб ҳамда севги билан тутишингизда ёрдам бериши мумкин. Қанчалик оғир табиатли инсонлар билан яшашингизга тўғри келаётгани муҳим эмас, ўзингизнинг салбий муносабатингиз учун айбни турмуш ўртоғингизга ағдаришингиз тўғри эмас. Йўқса, сиз ушбу салбий муносабатларга ичингиздаги инсоннинг назоратини топшириб қўясиз. Сиз ожиз ва нотавон кимсага айланасиз. Турмуш ўртоғингиз севги ва ҳурмат намоён этишмаганида, ҳамда сиз бунга салбий жавоб қайтарганингизда, ўзингизни яна бир бахтсизликка рўбарў қиласиз. Аммо, Исонинг сўзларига кўра, агар сиз озод бўлишни истасангиз, озод бўласиз. Турмуш ўртоғингиз сизга таъсир ўтказиши мумкин, аммо у сизни назорат қила олмайди. Сиз умидсизликка тушишингиз мумкин, аммо севги ва ҳурмат кўрсатиш ёки кўрсатмасликни ўзингиз ҳал қиласиз. Қуйидаги тамойилни эслаб қолинг ва унга асосан яшанг: Менинг дилим оғриши мумкин, аммо ёмон кўриш борасида қарорни ўзим қабул қиламан. Бир аёлнинг айтишича, у ички озодлик билан тавсифланадиган ёндашувни қўллашга қарор қилган, аммо эри ҳали ҳам кўпинча унга севги билан муносабатда бўлмаётган экан. У шундай ёзади: “Агар мен ҳурматсизлик қилсам, Муқаддас Руҳ МЕНИ фош қилади ва эримдан кечирим сўрашимга тўғри келади. Шунақа! Бироқ шундан кейин ўзимни шунчалар енгил ҳис этаманки, буни тасвирлаш мушкул. Эримдан эмас, балки Исо Масиҳдан кечирим сўраётганимни биламан. Муқаддас Руҳ эримнинг ҳам кўзи очилишига мадад беришидан умидворман ва шуни сўраб илтижо қиламан, бунинг барчасини Масиҳнинг ўзига қолдираман, чунки фақат Угина инсоннинг юрагини ўзгартира олишини биламан.” Сиз ҳар қандай ҳолатда озод бўлишингиз мумкин Ҳаворий Бутрус биринчи мактубининг иккинчи боб, ўн олтинчи ва ўн еттинчи оятларида мураккаб вазиятларга тушиб қолган масиҳийларга мурожаат қилади. Бу вазиятларга мўминлик билан ёки бетавфиқларча муносабат билдиришни уларнинг ўзлари ҳал қилишади. Бутрус шундай дейди: «Озод одамлардек яшанглар... Ҳамма одамларни ҳурмат қилинглар. Имонли биродарларингизни севинглар». Бу ерда Ғолиблик доирасига киришни истаганлар учун иккита ҳақиқат яширинган. Биринчидан, «озод одамлардек» (16-оят) жумласи Юҳанно баён этган Хушхабарнинг саккизинчи бобида Исо айтиб ўтган ички озодликка тааллуқли. Бутрус ўз мактубининг учинчи бобида қайд этганидек, ҳам никоҳда, ҳам фуқаролик ҳаётининг бошқа соҳаларида ушбу ички озодлик билан яшаш керак. Вазиятлардан қатъий назар, сиз ҳар қандай ҳолатда ички озодлик асосида яшашингиз мумкин1. Бешинчи бобдаги оиласида зўравонликка йўл қўйгани учун ҳибсга олинган эр эсингиздами? Камерада икки тунни ўтказиб, у Худонинг намоён бўлиши деб аталадиган ҳодисани бошдан кечирди. У гуноҳига тавба қилганидан кейин, таърифлаб бўлмас даражадаги Худонинг кучини ҳис қилди. Ўша одамнинг ичида нимадир юз берди. Гарчи у қамоқхонада ўтирган бўлсада, озодликда юрган пайтидагидан кўра кўпроқ эркинликни ҳис қилди. Айримлар буни тирик Худо билан ҳақиқий учрашув, деб аташади. Биз нима содир бўлганини англолмаймиз, аммо юрагимизда нимадир ғимирлаб қолганини сезамиз. Павлус ёзганидек: «Шунда Худо берадиган, инсон хаёлига сиғмайдиган тинчлик Исо Масиҳ орқали сизларнинг юракларингизни ва ўй–хаёлларингизни қўриқлайди» (Филип. 4:7). Иккинчидан, бошқа одамларни эъзозлаб, ҳурмат қилганимизда, ўзимизнинг ички озодлигимизнинг намоён бўлишини кўрамиз. Бутрус биринчи асрда ўз мактубини ёзганида, ҳукумат билан, қўни-қўшнилар билан ва ўзаро муаммолари бор бўлган масиҳийларга ёрдам беришни мақсад қилган. Ишонаманки, улар Бутрусга: «Менга, қара, мени хафа қилган одамларни қандай қилиб эъзозлашим ва ҳурмат қилишим мумкин» - дейишган. Фараз қилинг, бир аёл Бутрусга шундай дейди: «Мени севмайдиган эримни ҳурмат қила олмайман». Ёки эр шундай дейди: «Мени ҳурмат қилмайдиган хотинни сева олмайман». Бутрус эса амалда, агар сиз ички озодликка эга бўлсангиз, мумкин бўлмаган нарсани ҳам қила олишингизни таъкидлайди. Агар сиз бошқаларни эъзозлаб, ҳурмат қилмасангиз, демак, муаммонгиз ҳам шунда: сиз озод эмассиз. Мен, шунингдек, ички озодлик ҳолатида яшаётган ёки ҳар ҳолда шунга интилаётган кўплаб турмуш ўртоқлардан мактублар оламан. Бир аёл яқинда англаб етган нарсасини биз билан ўртоқлашибди: ўн бир йил давомида бирга яшаган эри унга кўп маротаба хиёнат қилган экан. Оёғи остидаги ер гир айлангандек бўлади ва унинг Худо билан муносабатлари ҳам дарз кетгандек бўлади. У шу қадар севадиган инсон қандай қилиб ана шундай тарзда дилини оғритиши мумкин? Эр маслаҳатлар ҳақида келишиб олади ва бир ярим йил мобайнида масиҳий руҳшунос билан учрашувларда хотин юрагида борини тўкиб солади. Маслаҳатлар унинг эрини севадиган, мўмин, эркин ва Худонинг амри билан яшайдиган инсонга айлантиради. Аммо хотини унга ўз нафратини тўкиб солишда давом этаверади! У хато қилаётганини англаб турсада, ўзини бошқара олмасди. У эрини ҳурмат қила олмасди, эр ҳам энди хотинининг ҳурматига сазовор бўла олмасди. Кутилмаганда бу аёл дўстларининг уйида бизнинг манбаларимиз билан танишиб қолади. «Ҳурмат қилиш» деган сўзга кўзи тушганида у шундай хаёлга боради: «Мана, яна бошланди. Яна улар, эркаклар ҳақида сўз боради... Улар менинг эрим, унинг қилган ишлари ҳақида ҳеч нарсани билишмайди, шундай экан, буларнинг барчаси менга керак эмас». Аммо у бизнинг манбаларимизни тўлиқ ўқиб чиқади ва энди бунинг учун Худога минннатдорчилик билдирмоқда. У шундай дейди: «кутилмаганда кўзим очилди ва қалбимга озодлик кириб келди. Мен эримни унинг хатти-ҳаракатига қараб ҳурмат қилишим шарт эмасди, уни Худонинг тимсолида яратилган эркак бўлгани учун ҳурмат қилишим мумкин эди. Мен илгари ҳеч қачон бу ҳақда эшитмаган эдим!» Бошқа аёллар ҳам ички озодликни синаб кўришгач, нафратни енга олишди. Қуйида улардан келган иккита мактуб билан танишасиз: “Худо менинг қалбимдан жой олган. Мен эримга нафрат билан қарардим. Буни тан олиш жуда қийин, аммо анча енгил тортасан. Мен Худога илтижо қилдим ва эримдан бунинг учун мени кечиришини сўрадим.” “Менга эримга ҳурмат кўрсатиш орқали биринчи навбатда Худога ҳурмат ва севгимни намоён этаётганимни англаб туриш ёрдам бермоқда, ҳамда эримнинг эҳтиёжларини қондиришга ҳаракат қилаяпман. Айниқса, сиз бизга тушунтирган Бутруснинг биринчи мактубининг иккинчи боб, ўн олтинчи ояти руҳлантирмоқда. Мен Исода озод бўлганим боис, Худони эъзозлайман, чунки У менинг хавфсизлик ва ҳурмат ҳисси борасидаги эҳтиёжимни қаноатлантиради.” Баъзида яна қайта бошидан бошлашга тўғри келади, натижа ҳам дарров кўзга ташлана қолмайди. Аниқ ҳақиқатлар сизга озод бўлишингизда ёрдам бериши мумкин. Тўғри, турмуш ўртоқларингиз қўпол бўлиши, севги ёки ҳурматини исталгандек намоён этмаслиги мумкин, аммо агар улар аслида меҳрибон инсонлар эканини ёдда тутсангиз, сизни Ғолиблик доирасига олиб борадиган йўлга тушиб оласиз. Бир эркак ёзганидек: «хотиним аслида яхши одам ва менга яхши муносабатда бўлади, деб ўйлар экансан, ана шундай озодликка эришасан». Ички озодлик сизга меросни таъминлайди Ғолиблик доираси сизга бошқа афзалликлар ҳам беради, чунки етук эркак ва аёлларнинг хатти-ҳаракати фарзандларининг эътиборидан четда қолмайди. Сиз ҳақиқатни англаб етиб, унга асосан шартсиз севги ёки шартсиз ҳурматни намоён этар экансиз, фарзандларингизга қандай мерос қолдираётганингиз ҳақида ўйланг. Фарзандларингиз сиз ҳақингизда нима деб ўйлашади? Сиз улар билан бўлмаган вақтингиз, уларга сиздан мерос қолишини истайсизми? Айрим фарзандлар меросга эга бўлишни шу қадар исташадики, ота-оналарининг ўлимини кутишади. Ота-оналар нима қилишган эдики, фарзандлари уларга ана шундай муносабатда бўлишаяпти? Ота-оналар фарзандлари ўзларини яхши кўришларини ва ҳурмат қилишларини исташади, аммо ўзлари бир-бирларига севги ва ҳурмат билан муносабатда бўлишмас экан, ўзларидан кейин фарзандларига қандай мерос қолдиришади? Эркак фарзандларининг онасини шартсиз севар экан, болаларга яхши намуна кўрсатади. У Исо Масиҳга ишонадиган ва Исода ички озодликка эга бўлган инсон қандай йўл тутиши кераклигини кўрсатиб беради. Бундай одамнинг фарзандлари унинг дафн маросимида нималар дейишади? Менимча, улар шундай дейишса керак: «Отам улуғ инсон эди. Ёшлигимда буни тушунмаган эканман. Аммо ҳозир менинг ёшим улғайиб, ўзимнинг ҳам оилам, хотиним ва фарзандларим бор, энди отам ҳатто онам билан тил топишиш қийин бўлган вақтларда ҳам унга севги билан муносабатда бўлганини англаб етаяпман. Умид қиламанки, озгина бўлсада отамга ўхшай оламан. Худди шу тамойилни хотинга нисбатан ҳам қўллаш мумкин. Сизнинг дафн маросимингизда фарзандларингиз нима дейишади? Бутун ҳаётлари давомида улар сизнинг оталарига қандай ҳурмат билан муносабатда бўлганингизни кўриб улғайишган, шу боис улар шундай дейишса, ажабмас: «Онамиз ажойиб инсон эди. Отамиз билан тил топиш ҳар доим ҳам осон бўлмаган, аммо онамиз ҳар доим отамни ҳурмат қиларди, чунки у гап отамизда эмаслигини биларди. У буни Исога бўлган ҳурмати ва севгиси боис қиларди. Мен онамга қарши бориб, унга босим ўтказмоқчи бўлганимда ҳам у мени кечирар ва яхши кўрарди. Бизнинг онамиздек она бошқа топилмаса керак». Ҳаворий Юҳанно фарзандларимиз ҳақиқат йўлидан юришганида улкан қувончни ҳис қилганини хабар берган (қаранг: 2 Юҳ. 4). Ҳақиқат йўлидан юриш ўз ҳаётингни Худонинг Каломига мослаштиришни англатади. Агар биз фарзандларимиз ҳақиқат йўлидан юришини истасак, ўзимиз ҳам уларнинг кўз олдида ана шу ҳақиқат йўлидан юришимиз керак2. Ҳар куни биз жарлик ёқасидан юрамиз, ҳар куни биз иккиланиш билан рўбарў келамиз. Балки бугун бурилиш кунидир, биз унга тайёр туришимиз керак, яъни биз ички озодлик билан комилликка эришишимиз зарур. Фарзандларингиз сизнинг Исо Масиҳнинг «ҳақиқат сизни озод қилади» деган сўзларига амал қилиб яшаётганингизни кўрганида, улар Исога эргашиш йўлини танлашади. Ота-она учун бунданда улуғроқ қувонч бўлиши мумкинми? Аммо агар мағлубиятга учраган бўлсангиз, нима қилиш керак? Балки, фарзандларингиз анча улғайиб қолишган, сиз эса севги ва ҳурмат уйғунлиги ҳақида энди эшитиб, Ғолиблик доираси нималигини энди-энди англаб етаётгандирсиз? Сиз ўтмишдаги хатоларингизни, ўрнак бўла олмаган даврларингизни, турмуш ўртоғингизга на севги, на ҳурмат кўрсата олмаган вақтларни эсга оласиз. Умидсизликка тушманг. Худо ўтмишдаги хатоларни кечириб юборишга қодир. Гуноҳлар бор жойда, Худонинг марҳамати ҳам бўлади. Худо хатоларингизни ўчириб ташлайди, уларнинг ўрнини эса янада кўпроқ ўз марҳамати билан тўлдиради. Бу ҳақда бир аёл шундай ёзади: “Эрим билан бир масалани муҳокама қилаётганимизда, у менга ўзига нисбатан ҳурматимни ҳис қилмаётганини айтиб қолди. У ҳақ эди. Бу яққол кўриниб турарди, бизнинг олти ярим ва уч ёшдаги икки нафар қизимиз бўлиб, улар ҳам оталарини ҳурмат қилишмасди. Бу мен учун эримга нисбатан ҳурматни ҳис этмаслигимнинг исботи бўлди. Шундан кейин сизнинг китобингизни сотиб олдим. Ҳар сафар имкон туғилиши билан мен унга ўз ҳурматимни намоён эта бошладим. Мен ушбу ғояларни амалда қўллай бошлаган вақтимда ўзаро муносабатларимизда бўлгани каби, унинг болалар билан муносабатларида ҳам севги кучайди. Мен имкон қадар ҳамма нарса яхши бўлиши учун ҳаракат қилаётганимни у билади. У ҳам менинг ҳаётимни осонлаштириш учун қўлидан келганини қилмоқда, мен ишда бўлган кунларим қизларни олиб харид қилгани дўконларга боради. Бутруснинг биринчи мактуби учинчи бобининг биринчи ва иккинчи оятлари турмушимизда ўз аксини топаётгани мени қувонтиради.” Бошқа бир аёл эса ўттиз саккиз йил бир ёстиққа бош қўйиб яшаган ота-онасининг бахтсиз никоҳи ҳақида сўз юритади. Унинг онаси бизнинг айрим манбаларимизни сотиб олиб, ушбу ғояларни оиласида қўллай бошлайди. У ҳар доим Худо ўзидан нимани исташини билган, аммо буни қандай амалга оширишни тушунмаган. Қиз онаси ўзининг эри ва никоҳига муносабатларида жиддий ўзгаришлар қилганини кўрганидан кейин, бу ҳолат унга жуда кучли таъсир кўрсатади. Ўзи ҳам ўн беш йилдан ортиқ вақтдан бери оилали бўлган қиз шундай дейди: “Эрим билан муносабатларим ҳар доим ҳам яхши бўларвермаган. Икковимиз ҳам кучли шахслармиз. Мен ота-онамнинг ўзаро муносабатларида ва айниқса онамнинг отамга бўлган муносабатида шу қадар ажойиб ўзгаришларни кўрдимки, тез орада ўзим ҳам маслаҳат сўраб онамга мурожаат қиладиган бўлдим. Мен ҳар доим Худонинг иродасига бўйсуниш охир-оқибат бахт келтиришини билардим. Мен онам бу борада қилган барча ишлар учун, ҳамда ушбу ғоялар онамнинг ҳаётига олиб кирган тинчлик учун миннатдорман.” Йигирма бир ёшли ўғли ва ўн бир ёшли қизи бор бир аёл Севги ва ҳурмат ҳақидаги таълимотни кейинги авлодларга етказишни истайди, ҳамда у шундай ёзган: «мен уларни оталарини ҳурмат қилмасликка ўргатган эдим, энди эса ҳеч нарсага қарамай, эримга ҳурмат билан муносабатда бўлиш орқали бу вазиятни тўғрилашнинг ҳаракатидаман. Мен Худодан, эримдан ва фарзандларимдан гуноҳимни кечиришларини сўрадим». Худо учун эрга эга бўлиш мукофоти Биз юқорида Бутруснинг биринчи мактуби учинчи боб, биринчи ва иккинчи оятларини кўриб чиқдик, ҳамда севги ва ҳурмат уйғунлигини тушуниш қанчалар муҳимлигини биламиз. Бутрус шундай ёзади: «Эгамиз ҳақи–ҳурмати, сиз, хотинлар, ўз эрларингизга бўйсунинглар. Эрларингиз Хушхабарни рад этишса ҳам, уларга итоат этинглар. Сизнинг ибратли хулқ–атворингиз ҳар қандай сўздан кўра, таъсирлироқ бўлади. Эрларингиз покиза ҳаётингизни ва Худодан қўрқиб яшаётганингизни кўриб, имонга келишади». Бу ўринда Бутрус аниқ қилиб, Худодан узоқ бўлган бўйсунмас ва ҳиссиз эрни ҳам унга бўлган ҳурмат билан оғдириб олиш мумкинлиги ҳақида сўз юритмоқда. Парвардигорга бўйсуниб, эрга ҳурмат билан муносабатда бўлишдан иборат Ғолиблик доираси тамойилларини қўллаш орқали уни Исо учун забт этиш мумкин. Бунда улкан куч мавжуд. Бу кучдан эр ҳам фойдалана олади. Сизнинг бирор бир шартсиз, Парвардигорга итоат этиш ва Унга хизмат қилиш истаги билан хотинингизга севги кўрсатишингиз уни Худо учун забт этиши мумкин. Диблайим қизи Гўмерага уйланган пайғамбар Хўшея бунга ёрқин мисол бўла олади. Гўмера фоҳиша бўлиб, Хўшея маълум вақт ундан узоқлаштирилган эди. Сўнгра Худо шундай деди: «Қани бор, Хўшея! Ўйнаши бор ўша суюқ оёқ хотинингга бошқатдан кўнгил қўй» (Хўшея. 3:1). Мана сизга шартсиз севги! Хўшея Гўмеранинг хотинлик мақомини қайта тиклаш учун уни пул эвазига сотиб олишига ҳам тўғри келади (ўша давр одатига кўра) (қаранг: Хўшея. 3:2)3. Бугунги кун Хўшеяси ўзи тушиб қолган вазиятда кўп нарсани англаб етишида ёрдам берганимизни айтиш учун бизга мактуб ёзибди. У ўзининг оғир никоҳида ўзгаришлар бўлишига ҳар қандай умидни йўқотган эди, шу боис нима қилишни, қандай қилишни ва хотинини қандай севишни билмай, Худога илтижо қиларди. «Жамоатда мен фақат «сев, сев ва сев», деган даъватни эшитардим холос, - деб ёзади бу одам, - мен қўлимдан келганча ҳаракат қилардим, аммо бундан ҳеч нарса чиқмасди». Конференцияларимизнинг бирида иштирок этганидан кейин у ўзи нега шунақа ҳолатга тушиб қолганини англаб етади: “Мен истагимни сўз билан ифодаламасдим, аммо хотиним мени ҳурмат қилишини ва менга дўст бўлишини истардим, аммо истагим амалга ошмасди. Мен хотинимни севишни билмаслигимни тушунардим (балки, менинг севгим унинг ҳурматидан кўра кўпроқ ўхшамасди). Менинг ақлимни тиниқлаштирган маълумот ва Исо Масиҳга хизмат қилиш орқали севгимни намоён этишимга ёрдам бергани учун Худога шукр қиламан. Тахимнимча, олдинда мени синов ва қийинчиликлар кутиб турибди. Хотинимга узоқ вақт севгимни намоён этмаганим боис у оғир кунларни бошидан ўтказди, аммо энди биз қаёққа қараб юришимиз кераклигини биламиз.” Исо учун ўз турмуш ўртоқларининг қалбини забт этишга ҳаракат қилаётган бошқа инсонлардан мактублар бизга ҳар куни келиб туради. Улардан бири ўттиз тўрт ёшли ишбилармон аёлдан келган бўлиб, у эркакни ҳурмат қилишнинг дунёвий талқини ва Худонинг бу борадаги иродаси ўртасида чалкашиб қолган экан. У бизнинг манбаларимизни ўқиганидан кейин, уларни четга суриб қўя олмаган. У шундай ёзади: «Очиқ ва самимий ҳақиқатни англаганим туфайли ниҳоят озодликка чиққандек ҳис қилаяпман ўзимни. Жуда оддий ва жуда тушунарли». Бошқа бир аёл эса эри таклиф этган айрим ўзгаришларни қилишга уриниб кўрганини, аммо бизнинг ёзувларимизни дискда эшитганидан кейин айниқса ҳаяжонланиб кетганини ёзади: “Мен мутлақо бошқа нарсаларни қила бошладим. Мен муносабатимни ўзгартирдим. Юз ифодамни ва гапириш оҳангимни ўзгартирдим. Мен ҳатто бошқача ибодат қила бошладим, «мени Ўзинг марҳаматла ва эримни ўзгартир» деган сўзларни «эримни Ўзинг марҳаматла ва мени ўзгартир» - деб айтадиган бўлдим. Янгича тушунишим орқали мен энди эримга бошқача назар билан қараяпман, шу боис унга нисбатан илгари бўлмаган туйғуларни ҳис этаяпман. Мен бу ўзгаришларнинг мевасини аллақачон кўра бошладим.” Ғолиблик доираси ҳар доим ичингизда яширин нарсани очиб беради. Баркамол инсон бўлиш нимани англатади? Бу концепцияга амал қилиб яшашдан, уни тушуниш осонроқ. Қуйида баркамол инсон сифатида яшаш ва ҳаракат қилиш мумкинлигига исбот келтирилган: “Аксарият инсонлар сўзнинг қудратини яхши англашади, аммо беҳурматликнинг вайронакор кучи ҳам ўзига ана шундай эҳтиёткорона эътиборни талаб қилади... Худо бу борада менга чинданда куч ва ирода ато этган. Менимча, агар биз ўзимизнинг Исода тўлиқ ва якунига етган бўлишимизни ҳамда шахсимиз эрларимиз томонидан шакллантирилмаслигини англаб етганимиздан кейин севишимиз ва ҳурмат қилишимиз осон кечади... Уйимда вазият оғирроқ, эрим мана неча йилдирки, Худодан «қочиб юрибди», аммо мен умидсизликка тушмаяпман, чунки мен ҳақман деб туриб олмаяпман, баҳсда ғолиб бўлишга уринмаяпман, ҳамма масалаларни ўзим ҳал қилишга уринмаяпман. Мен ҳаётни, Исонинг ҳаётини танлайман, шунда ҳаётимда Унинг марҳаматини кўраман. Агар эрим ҳеч қачон ўзгармаса ҳам, Парвардигорим мен уни ҳурмат қилишимни истайди. Мен айрим аёллар хафаликларини эрларидан чет эл саёҳатини ундириш учун асос қилиб қўллашларини биламан, аммо мен имонли инсон сифатида хафагарчиликларни кечиришни маъқул кўраман.” Бу аёл мен сўзларидан иқтибос келтирадиган ва баркамоллик сари муҳим қадамни ташлаган кўплаб аёларнинг бири, эҳтимол сиз ҳам шу йўлни танлашингиз керакдир. Аммо бу жараёнда сизни олдинда синовлар кутиб турганини – чунки никоҳингиз Исога содиқлигингизнинг синови эканини унутманг. Айрим инсонлар Худонинг синовларидан қўрқишади ва Худо уларни қандайдир йўллар билан адаштиради ёки қийнайди, деб ўйлашади. Сиз Худонинг синовлари борасида жуда муҳим нарсани билиб олишингиз керак. Худо одамни унинг қанчалик аҳмоқ, гуноҳкор ва носамимий эканини кўрсатиш учун синамайди. У жуда кўп нарса қўлимиздан келишини кўрсатиб қўйиш учун ҳам бизни синайди ва биз ана шу нарсаларни ростдан ҳам қила бошласак, ички озодлигимиз ҳам кенгая боради (қаранг: Ёқуб 1:2-12). Худонинг синовларидан қўрқманг. Худога шу қадамни ташлашга тайёрлигингизни билдиришингиз билан У сизга янгича фикрлаш соҳасига киришингизга изн беради. Демак, хаёлан келажакка қадам қўяётганингизни тасаввур қилинг. Илк синов билан қачон ва қаерда тўқнаш келишингизни кўришга ҳаракат қилинг. Эрингиз (хотинингиз) нима дейиши ёки қилиши мумкин ва нима сиз учун ҳақиқий синов бўлади? Бу нарса содир бўлганида Парвардигор сиз билан майин ва осуда гаплашади. Худо ёрдам беради ва сизни мустаҳкамлайди. Аммо ҳозир сиз ўзгариш учун қарор қиладиган пайтингиз. Буни ҳозироқ қилинг – ва ҳеч қачон ортга қараманг! ХОТИМА. ПУШТИ ВА МОВИЙ РАНГНИ ИЛОҲИЙ ҚИРМИЗИ РАНГГА АЙЛАНТИРИШ МУМКИН Севги ва ҳурматга бағишланган конференцияларимизда биз эркаклар ва аёлларни мовий ва пушти ранглар билан солиштиришни яхши кўрамиз. Мен хотин пушти рангли кўзойнаги орқали кўриб, пушти эшитиш аппарати орқали эшитаётган бир вақтда эрнинг олами мовий рангга бўялган бўлиши ҳақида гапирганимда, бу тимсоллар ҳаммага таниш ва тушунарли бўлгани боис, аудитория жонланиб кетади. Эр оламга мовий рангли кўзойнак орқали боқади ва мовий эшитиш аппарати орқали тинглагани боис хотинининг гапларини бошқача тушунади. Албатта, севги ва ҳурмат уйғунлигининг мазмунини мана шу ягона тасвир билан хулосалаб бўлмайди, аммо мовий ва пушти ўртасидаги фарқ – жуда ажойиб муқаддима. Эр ва хотин турлича кўриб, ҳар хил эшитишлари боис, бир-бирларга юборадиган сигналларини ўқишлари осон кечмайди. Оқибатда Танглик доираси юзага келади, у ерда севги (хотиннинг кучли эҳтиёжи) бўлмайди, шу боис хотин эрига ҳурмат (эрнинг кучли эҳтиёжи) кўрсатмайди. Танглик доирасида ҳурмат (эрнинг кучли эҳтиёжи) бўлмайди, шу боис эр хотинига севги (хотиннинг кучли эҳтиёжи) кўрсатмайди. Мазкур китобнинг биринчи қисмини биз Танглик доирасини қандай аниқлаш ва вайронакор айланишини қандай қилиб секинлаштириш мавзусига бағишлаган эдик. Аммо, шу билан бирга, биз Танглик доирасидан тўлиқ қутулиб бўлмаслигини ҳам билиб олдик. Мовий ва пушти ранглар инсон жинсини билдиргани боис, Танглик доираси ҳар доим турмуш ўртоқларни ўзининг кескин айланиши домига тортиб кетишга тайёр туради. Фалокатни, у илдиз отиб кетмасидан аниқлашнинг калити, Танглик доирасини қафасдан чиқариб юбормасликни билишдадир. Иккинчи қисмда биз хотинларнинг эрларига ҳурмат кўрсатиши ҳамда эрларнинг хотинларига севги билан муносабатда бўлиши орқали Танглик доирасини назорат қилишнинг энг яхши вариантини аниқлашга уриниб кўрдик. Биз муносабатларнинг бу даврини Қувват доираси деб атаймиз: эрнинг севги хотинни ҳурмат кўрсатишга ундайди, хотиннинг ҳурмати эрни севги билан муносабатда бўлишга ундайди. Биз ушбу вазифани амалга оширишнинг турли амалий усуллари ва Муқаддас Китоб оятлари билан танишдик. Эркак учун олтита, аёл учун олтита усул мавжуд. Уларнинг барчаси самарали эканига шубҳа йўқ, аммо никоҳ барқарор бўлиши учун фақатгина ташқаридан ёрдам ва самарали усулларни билишнинг ўзи етарли эмас. Бир эркак ўз мактубида менга севги ва ҳурмат мавзусига бағишланган конференцияларимизда қатнашиб, худдики тоза ҳаво олгандек бўлганини баён этган эди. У йигирма олти йиллик биргаликдаги турмуши давомида хотини билан кўплаб оилавий семинарларда иштирок этган, аммо уларда охир-оқибат иккита вариантдан бирини танлаш зарурлиги ўргатилган. Ёки улар жуда ҳам кўп усул ва услубларни ўзлаштириб олишлари, ёхуд ҳамма эркаклар «ёмон»лигига кўнишлари керак бўлган. У мазкур машғулотларда никоҳдаги муносабатларни мустаҳкамлаш учун инсон уринишларига урғу берилиши Муқаддас Руҳ билан бирга бўлиш борасидаги Худонинг даъватидан чалғитади, деган хулосага келади. Улар севги ва ҳурмат уйғунлиги борасидаги бизнинг тақдимотимизни тинглаганларидан кейин, Қувват доирасига муносиб баҳо беради, аммо унда Ғолиблик доираси янада кучлироқ таассурот уйғотади (эрнинг севги хотиннинг ҳурматидан қатъий назар сийлайди; хотиннинг ҳурмати эрнинг севгидан қатъий назар сийлайди). У ўзининг хотинига бўлган севгиси илгари сабр ва бурч ҳиссига таянганини англаб етади. Мактубининг давомида у шундай ёзади: “Сабр – яхши нарса, айнан у никоҳимизни бугунги кунгача сақлаб қолган бўлса ажабмас, лекин йигирма олти йиллик биргаликдаги турмушимизнинг йигирма беш йилида менинг қувонч идишим бўм-бўш эди. Сизнинг таълимотингиз туфайли Парвардигор менга ҳаёт бағишлади ва менга севишнинг янги қувончи ва озодлигини берди.” Бу инсоннинг мактуби севги ва ҳурмат борасидаги бизнинг таълимотимизнинг туб моҳиятини акс эттиради. Биз шунчаки никоҳдаги ўзаро муносабатларингизни сақлаб қолиш ёки яхшилашга ёрдам бермаймиз. Бу муҳим, шу билан бирга, қўшимча маҳсулот, бир-бирига севги ва ҳурмат кўрсатиш ортида турган асл мақсад эса, Худони мадҳ этишдан, ҳамда Ўз Каломида Худо ўргатган нарсаларга бўйсунишдан иборатдир. Яқинда мен янги нашрда китобимизда ишлатилган муҳим оятларни кўриб қолдим. Эфесликларга мактубнинг бешинчи боб ўттиз биринчидан ўттиз учинчигача бўлган оятларида шундай дейилган: «Киши ота-онасини қолдириб, ўз хотинига ёпишиб қолади ва иккови бир тан бўлади. Бу сир буюк ва мен буни Масиҳ ҳамда имонлилар жамоатига ўхшатиб айтяпман. Хулласи калом, ҳар бир эр ўз хотинини ўзини ўзи севгандай севсин. Хотин ҳам эрини ҳурмат қилсин». Никоҳнинг буюк сир экани ҳақида гапирганида Павлус ҳақ эди. Икки киши қандай қилиб бир тану, бир жон бўлиши мумкин? Математикада иккига икки қўшилса, бир ҳосил бўлмайди. Ўзингиз ўйлаб кўринг: ҳеч қачон эркак ва аёл битта мавжудотга айланиб қолганини кўрганмисиз? Хаёлимизга нима келади? Қандайдир жинси номаълум танами? Ёки биз ўзимиздан шундай деб сўрашимиз керак: «Балки, ҳар ким иккинчиси каби бўлиши керакдир? Қандай қилиб хотин эри билан битта бўлади, ахир эр ҳам хотини билан бир тан бўлиши керакку?» Биз бунга шундай жавоб берамиз: «Балки, эр сал мулойимроқ, пушти рангроқ бўлиши керакдир?» Келинг, бу саволга бошқа томондан қараб кўрайлик. «Агар хотин эри билан бир тан бўлиши керак бўлса, қандай қилиб эр хотини билан битта бўла олади?» Энди эса, балки хотин ҳам эркаксифат, кучли мовий ранг соҳибаси бўлиши керак, дерсиз? Аммо эркакнинг аёлсифат бўлиши, аёлнинг эса эркаксифат бўлишига умуман ҳожат йўқ! У ҳолда иккови қандай қилиб бир тан бўлишади? Павлус бу саволга ўттиз учинчи оятда жавоб беради. Икки инсоннинг бир тан бўлишининг энг самарали ва энг амалий усули севги ва ҳурмат уйғунлигидадир. Бундай бирлик кундалик муаммолардан эмас, балки севги ва ҳурматнинг йўқлигидан дарз кетади. Бошқача айтганда, агар икки инсон ҳар бир қарор борасида розилик билдирсалару, лекин ўзига нисбатан севги ва ҳурматнинг йўқлигини ҳис қилишса, улар бир-бирлари билан бир тану бир жон бўла олишмайди. Аммо эр, айниқса келишмовчиликлар пайтида, ўз севгисини намоён эта бошласа, шунда хотин эри билан бир тан эканини ҳис қила бошлайди. Хотини, айниқса можароли вазиятларда, эрига ҳурматини намоён эта бошласа, эр хотини ўзини билан бир тан, деб ҳис қила бошлайди. Эҳтимол, келишмовчиликларга ечим топилмас, аммо инсонлар бир-бирлари билан бир бутунликни ҳис қилишади. Хотин ўзининг севгига бўлган эҳтиёжи қондирилганини ҳис қилса, у эрига маҳкам боғланиб қолади. Эр ўзининг ҳурматга бўлган эҳтиёжи қондирилганини сезса, у хотинига боғланиб қолади. Бу бир вақтда содир бўлади. Шунда икки киши чиндан ҳам бир бутунга айланишади! Ушбу китобда жуда катта ҳажмдаги маълумотлар жамланган. Кўпчилик одамлар никоҳ муаммоларига бундай ёндашувни илгари учратишмаганини айтишади. Аммо агар Худога ишонч, севги ва эҳтиром бўлмаса, бу маълумотлар сариқ чақага ҳам арзимайди. Севги ва ҳурматнинг мустаҳкам ҳисларига йўл ҳаёт узунлиги билан ўлчанади ва бу йўлни ўз кучингиз билан босиб ўтишингизнинг имкони йўқ. Бу инсон ҳал қиладиган масала эмас, шу боис сизга юрагингизни биладиган осмондаги Отамизнинг ёрдами керак бўлади. Агар никоҳингиз Худога маъқул келишини истасангиз, Исодан ёрдам сўрашингиз керак. Исонинг «Менсиз ҳеч нарса қилолмайсизлар» - деган сўзлари ёдингизда турсин. (Юҳанно. 15:5). Сиз ростдан ҳам ибодат қилишга уриниб кўрганмисиз? Мен кўпинча турмуш ўртоқларга ибодат қилишга уриниб кўришлари кераклигини айтаман. Бу бир қарашда сийқаси чиқиб кетган иборага ўхшаб туюлиши мумкин, аммо мен такрорлашдан чарчамайман – ибодат қилишга уриниб кўринг. Худо билан мулоқотга киришинг. Қизиғи, жуда кўп одамлар ибодат ҳақида ўйлашади, аммо ибодат қилишнинг ўзига келганда ибодатни четга суриб қўйишади. Муқаддас Китобда эса шундай дейилган: «Сизларда хоҳлаган нарсангиз йўқ, чунки уни Худодан сўрамайсизлар» (Ёқуб 4:2). Бу ўринда гап сизга Худодан керак бўладиган ҳамма нарсанинг узундан узоқ рўйхатини Худога ўқиб бериш ҳақида кетмаяпти. Ёқубнинг Мактуби тўртинчи боб, иккинчи оятда соғлиқ ва бойликни сўраш назарда тутилмаган. У ерда Худодан турмушдаги ҳақиқий муаммоларни ҳал қилишга куч беришини сўраш ҳақида гап кетяпти. Самода агар ниманидир эшитишса, бу Худонинг қалбига етиб борадиган ғаразли мақсад бўлмаган ибодатлардир. Кўпчилик одамлар ибодатларида: «Худойим, қалбимда фалон нарса истаги бор. Илтимос, ниятимни амалга ошир» - дейишади. Аммо биз ибодатларимизда: «Худойим, мен бу нарса сенинг қалбингдан жой олганини биламан. Илтимос, қалбингдаги нарсани мен учун ижобат қил» - дейишимиз керак. Худонинг қалбида нима борлиги эса Муқаддас Китобда аниқ қилиб ёзиб қўйилган: эр ва хотин бир бутун бўлишлари керак. Менга мовий ва пушти ранглар аралашса, қирмизи ранг ҳосил бўлади, дейишган эди. Бу Худо ёрлақаган ранг, шоҳлар ранги. Эфесликларга мактубнинг бешинчи боб, ўттиз учинчи оятида мовий ва пушти рангни қандай аралаштириш кераклиги ҳақида сўз боради: «Хулласи калом, ҳар бир эр ўз хотинини ўзини севгандай севсин. Хотин ҳам эрини ҳурмат қилсин». Бизда Худонинг сиймоси акс этиши учун бир бутун бўлишимизнинг калити мана шунда. Эфесликларга мактубдан иқтибос келтириш осон, аммо бу амрга итоат этиб яшаш учун эса садоқат ва қатъият зарур бўлади. Қуйида ҳаётларида қандай вазиятлар юзага келишидан қатъий назар, севги ва ҳурмат тамойилларига амал қилиб яшашга қарор қилган айрим эр ва хотинларнинг фикрлари билан танишасиз: “Мен яна Худонинг олдида юра бошладим, бунинг натижасида бу каби синовлар эзгу мевалар беришига амин бўлдим. Мен никоҳимни қайта тиклашга қатъий қарор қилдим.” “Биргаликда ўтказган икки йил умримнинг энг оғриқли дамлари бўлди. Мен Худога никоҳдан ажрашишимга ёрдам беришини сўраб илтижолар қилардим, аммо мен берган қасамимига содиқ қолдим ва ҳозир ажрашиш ХУДОнинг амри бўлиши мумкин эмаслигини яхши БИЛАМАН. Никоҳимиз ҳеч қачон мақтанарли даражада бахтли бўлмаган ва менда ажрашиш учун Муқаддас Китобда келтирилган барча асослар бор эди. Аммо мен оиламни сақлаб қолишга қарор қилдим, ҳозир эрим никоҳимизга содиқ эканини ва уни сақлаб қолиш учун зарур бўлган ҳамма нарсани қилишга тайёрлигини айтмоқда.” “Эрим билан икковимиз Масиҳга ўта содиқмиз, шу боис ажраша олмаймиз. Ҳаёт бизга бир нечта зарбалар берди. Эрим шифокор, мен эса ҳамшираман, хуллас, биз тиббиёт ходимлари орасида ажрашишлар энг кўп қайд этиладиган доирада оилавий ҳаёт кечирамиз. Фарзандларимизнинг бири жисмоний нуқсон билан туғилган. Бу ҳам ажрашиш эҳтимолини оширади. Бошқа бир фарзандимиз эса оламдан ўтган, бу ҳам ажрашишга олиб борадиган омиллардан бири. Биз Исога ва никоҳимизга ўта содиқмиз, аммо бир-биримизга нисбатан келишмовчилик ҳолатидамиз. Никоҳ масалалари бўйича биринчи маслаҳатчимиз бизни «бадқовоқ жуфтлик» деб атаган эди. Ҳозирга келиб биз ўз эҳтиёжлари бўлган икки боланинг бобо ва бувисимиз, бу ҳам муносабатларга қўшимча масъулият юклайди. Мен буларнинг барчасини гапиришимга сабаб ҳаётимиз давомида жуда кўп оилавий дастурларни синаб кўрдик, аммо уларнинг барчасини қўшиб ҳисоблаганда ҳам сизнинг Эфесликларга мактубнинг бешинчи боб, ўттиз учинчи оятига асосланган оддийгина таълимотингизчалик ёрдам бермаган эди. Ҳаётимда илк бор мен эрим билан тинчгина гаплашаяпман. Биз ҳаётимизнинг қолган қисмида бир-биримизни севиб, бир-биримизга ёқиб яшашни истаймиз. Биз бир-биримизга севги ва ҳурмат йўлини танладик.” “Мен эрим билан қандай муомала қилсам (юз ифодаси ва овоз баландлигини ҳам ҳисобга олиб), шунга мос равишда у ҳам менга туйғуларимни ўзи билан бўлишига имкон беришини англаб етдим. Мен бу борада Худога тўлиқ итоат этишга қарор қилган дамдан бошлаб биз Танглик доирасидан батамом қутулдик.” Бу мактубларнинг барчаси (биз янада кўпроқ парчалар келтиришимиз мумкин эди) бизни тўлқинлантиради. Айниқса, эрининг хиёнатини бошдан ўтказган бир аёлнинг мактуби жуда ҳаяжонли эди. У ажрашгунича, ажрашиш жараёнида ва ундан кейин тушкунлик ва «ақлдан озиш» синдроми даврини бошдан кечирган. Унинг эркакларга муносабати нолдан ҳам паст даражага тушиб кетган эди. У икки ўғли учун собиқ эри билан ярашишга уриниб кўради, аммо никоҳи яхши кечишига ўзи ҳам ишонмасди. Шу орада у холасидан севги ва ҳурмат тамойиллари ҳақида сабоқ берадиган курсларни эшитиб қолади. Жамоатда у бўйсуниш кераклиги ҳақида кўп эшитган бўлсада, ҳурмат қилиш зарурлигини биринчи эшитиши эди. Бу дарслар унинг ҳаётини бир умрга ва бутунлай ўзгартириб юборди. У ўтмиш юкидан халос бўлиш зарурлигини англаб етди ва илк маротаба эркакларга бўйсуниш ва уларни ҳурмат қилишнинг асл моҳиятини тушуниб етди. У эркаклар билан куч орқали беллашишни бас қилишга қарор қилди ва эркаклар Худонинг хатоси эмас, балки Худо режасининг бир қисми эканини англаб етди. Ўз мактубининг якунида у шундай ёзади: “Никоҳ – ҳаётимизда биз Худонинг иродасини тушуниб етишимиз учун бизга берилган восита ва синовдир. Биз уни ўзимиз турмуш қурган инсон учун эмас, балки Худо учун амалга оширишимиз керак. Худо учун, чунки У бизга шуни буюради. Менинг ҳаётимга ўзгаришлар олиб кирган интилишларингиз учун барчангиз осмону-фалакда мукофотга лойиқсизлар, деб ўйлайман. Офарин!!!” Менимча, бундан яхшироқ хотима бўлмаса керак. Севги ва ҳурмат тамойиллари ҳақидаги таълимотни тарқатиш жараёнидаги ҳар бир қадам миллиардлаб фаришталар ўша улкан дастани тортганда янграйдиган овозга сабаб бўлади: О-оҳ!!! Қадрдон Отам! Сен менга кераксан. Мен мукаммал даражада севишга ҳам, ҳурмат қилишга ҳам қодир эмасман, аммо ёрдам сўраб Сенга мурожаат қилганимда Сен мени эшитишингни биламан. На севги, на ҳурмат кўрсатмаган пайтларим учун мени кечир. Мен энди Сендан ва турмуш ўртоғимдан қўрқиб, хафа бўлмайман. Мен ўзимни ва турмуш ўртоғимни яхлит, янги нур сифатида кўраяпман ва уни ҳаммаси учун кечираман. Мен уни қадрлайман ва унга мендан фарқ қиладиган мавжудот сифатида муносабатда бўламан, ҳамда уни ноҳақ деб ҳисобламайман. Худо, қалбимни Ўзингга нисбатан севги ва ҳурмат билан тўлдир. Худойим, оилавий ҳаётимдаги муносабатлар кўп жиҳатдан мен билан Сенга тааллуқли эканини биламан. Гап эримда (хотинимда) эмас. Кўзимни очганинг учун Сенга раҳмат. Менинг энг буюк мукофотим шуки, мен бу нарсани Сен учун қиламан. Бугун мени эҳтимолий низоли вазиятларга тайёр қил. Мен нариги томондан ўзимга нисбатан севги ва ҳурматнинг йўқлигини сезганимда, менинг қалбимни севги ва ҳурмат билан тўлдиришингни айниқса ўтиниб сўрайман. Севги ва ҳурматга осонлик билан эришилса, уларнинг қадри баланд бўлмайди. Мени эшитаётганингга ишонаман. Сенинг жавобингни кутаман. Мен ўз қалбимга Сенинг юрагингдан жой олган нарсани жойламоқчиман. Кейинги қадамни қўйишимда ёрдам берганинг учун Сенга олдиндан миннатдорчилик билдираман. Мени мукофотлашингга ишонаман, ҳамда менинг итоаткорлигим Сенинг қалбингни ёритаётганига ҳам ишонаман. Буларнинг барчаси мен ва Сенинг ўртамизда бўлсин. Мен чин дилдан ишонаман. Исо Масиҳ номи билан. Омин. И Л О В А A Илова. Севги ва ҳурмат луғати: никоҳингизда Севги ва ҳурмат ҳукм суриши учун нима дейиш, қилиш ва ўйлашни эслатиб туради Ҳар доим ўзингизга қуйидаги саволларни беринг: • Мен айтмоқчи бўлган гап ёки қилмоқчи бўлган иш хотинимга севгининг йўқлиги бўлиб туюлмасмикан? • Мен айтмоқчи бўлган гап ёки қилмоқчи бўлган иш эримга ҳурматсизлик бўлиб туюлмасмикан? Қуйидагиларни ёдда тутиш керак: • Ҳатто сиз хотинингизнинг ҳурматсизлигини ҳис этганингизда ҳам у сизнинг севгингизни ҳис этиши учун ҳаракат қилинг. • Ҳатто сиз эрингизнинг севгини намоён этмаётганини ҳис этганингизда ҳам у сизнинг ҳурматингизни ҳис этиши учун ҳаракат қилинг. • Хотинингиз сизни танқид қилганида ёки жаҳли чиққанида унинг қалби ўзининг севгига ташналигини билдираётган бўлади; у асло ўзининг ҳурматсизлигини кўрсатмоқчи бўлмаган. • Эрингиз сизга қўполлик қилганида ёки сиздан ўзининг тош девори ортига беркиниб олганида ҳурматга бўлган эҳтиёжидан сизни хабардор қилмоқчи бўлади; у асло сизга севгининг йўқлигини намоён этмоқчи эмасди. • Агар сиз ўзингизнинг севги ҳислари мавжуд бўлмаган хатти-ҳаракатингизни оқламоқчи бўлсангиз, хотинингиз ўзини суюкли эмасдек ҳис этиб қолади. • Агар сиз ўзингизнинг ҳурмат ҳислари мавжуд бўлмаган хатти-ҳаракатингизни оқламоқчи бўлсангиз, эрингиз ўзини ҳурмат қилинмаётгандек ҳис этиб қолади. • Хотинингиз сизни ҳурмат қилмаётгандек туюлганида сизнинг хатти-ҳаракатингизда ҳам муҳабат ҳислари бўлмайди, аммо буни ўзингиз сезмайсиз. • Эрингиз сизга ўз севгини намоён этмаётгандек туюлганда, сизнинг хатти-ҳаракатингизда ҳам унга нисбатан ҳурмат бўлмайди, аммо буни ўзингиз сезмайсиз. • Ўзингизга нисбатан ҳурмат ҳисларини сезмас экансиз, табиийки, сиз ҳам хотинингизга севгингизни намоён этмаслигингиз мумкин; аммо Исога бўйсунган ҳолда сиз уни севишингиз керак. • Ўзингизга нисбатан севги ҳисларини сезмас экансиз, табиийки, сиз ҳам эрингизга ҳурматингизни намоён этмаслигингиз мумкин; аммо Исога бўйсунган ҳолда сиз уни ҳурмат қилишингиз керак. • Хотинингизни шартсиз севги билан севганингизда, аслида Исога ўз севгингизни намоён этган бўласиз. Агар хотинингизни шартсиз севги билан севмас экансиз, демак Исони ҳам севмайсиз. • Эрингизга шартсиз ҳурматингизни намоён этганингизда, аслида Исога ўз ҳурматингизни намоён этган бўласиз. Агар эрингизга шартсиз ҳурмат кўрсатмас экансиз, демак Исони ҳам ҳурмат қилмайсиз. • Агар хотинингизга севгингизни намоён эта олмаган бўлсангиз, унга бўлган севгингизни кўрсатадиган нимадир қилинг. • Агар эрингизга ҳурматингизни намоён эта олмаган бўлсангиз, унга бўлган ҳурматингизни кўрсатадиган нимадир қилинг. • Хотинингизнинг севгига бўлган эҳтиёжини қондириш орқали сиз уни рағбатлантира оласиз. • Эрингизнинг ҳурматга бўлган эҳтиёжини қондириш орқали сиз уни рағбатлантира оласиз. Мулоқот ёки мунозарани бошлаш учун: Хотинлар: Ҳеч қачон: «Сен мени севмайсан» - деманг. Яхшиси: «Мен ўзимни суюкли эмасдек ҳис этдим. Балки, сен менинг қайсидир сўзларим ёки хатти-ҳаракатимда ҳурматсизликни ҳис этгандирсан?» Агар эрингиз сизнинг тахминингизни тасдиқласа, унга шундай денг: «Ҳурматсизлик қилганим учун мени кечир. Мени кечирасанми? Сени ҳурмат қилишимга ишонишинг учун ниам қилай?» Эрлар: Ҳеч қачон: «Сен мени ҳурмат қилмайсан» - деманг. Яхшиси: «Менга нисбатан ҳурматсизлигингни ҳис қилдим. Балки, менинг қайсидир сўзларим, ёки хатти-ҳаракатларимда сенга бўлган севгимни намоён эта олмагандирман?» Агар хотинингиз тахминингизни тасдиқласа, унга шундай денг: «Ўзингни суюкли эмасдек ҳис этишга мажбур қилганим учун мени кечир. Севгимга ишонишинг учун нима қилай?» Таъқиқлар: • Ҳеч қачон хотинингизга Худонинг тимсоли асосида яратилган унинг ичидаги инсонни севишингиз учун у сизнинг севгингизга муносиб бўлиши кераклигини айтманг. • Ҳеч қачон эрингизга Худонинг тимсоли асосида яратилган унинг ичидаги инсонни ҳурмат қилишингиз учун у сизнинг ҳурматингизга муносиб бўлиши кераклигини айтманг. • Ҳеч қачон: «То бу аёл мени ҳурмат қила бошламагунича мен уни сева олмайман» - деманг. • Ҳеч қачон: «То бу эркак мени севмагунича мен уни ҳурмат қила олмайман» - деманг. • Ҳеч қачон: «Бу аёлни севиб бўлмайди!» - деманг • Ҳеч қачон: «Бу эркакни ҳурмат қилиб бўлмайди!» - деманг. • Ҳеч қачон хотинингизга севгингиз йўқлигини у сизни ҳурмат қилмаслиги билан оқлашга уринманг. Сизда севгининг йўқлиги Эфесликларга мактубда баён этилган буйруққа бўйсунмасликнинг натижаси ҳисобланади(5:33). • Ҳеч қачон эрингизни ҳурмат қилмаслигингизни у сизга севгини намоён этмаслиги билан оқламанг. Сиз эрингизни ҳурмат қилмаслигингиз Эфесликларга мактубда баён этилган буйруққа бўйсунмасликнинг натижасидир (5:33). Суҳбатларингизга озгина ҳазил-мутойиба қўшиш учун қуйидаги сўзларни айтиш керак: «Биз иккимиз Танглик чархпалагига тушиб қолган олмахонларга ўхшаймиз». «Сен яна Танглик чархпалагида айланишни истайсанми?» «Нима, Танглик чархпалагида фахрий пйланишни амалга оширмоқчимизми?» «Менинг мовий (пушти) эшитиш аппаратимни тақиб, мени тинглашга ҳаракат қил». «Сенинг мовий (пушти) эшитиш аппаратингни ижарага олиб турсам майлими? Мен ни ма демоқчи бўлаётганингни ҳеч тушунолмаяпманда». «Сен ҳамма нарсани пушти рангда кўрсанг, мен эса мовий рангда кўраман. Кел, ана шу келишмовчиликларимизга аниқлик киритиб оламиз». «Сен ҳамма нарсани мовий рангда кўрсанг, мен эса пушти рангда кўраман. Кел, ана шу келишмовчиликларимизга аниқлик киритиб оламиз». «Биз мана йигирма дақиқадан бери чироқни ёқиш учун включателни шаққилатаяпмиз. Кел, бошқа бирор нарсага уриниб кўрамиз». «Кечирасан, сен менинг ҳаво насосимни босиб турибсан, шунга нафас ололмаяпман!» Б Илова. «Ҳа» деган жавоблар сизнинг ўзгаришлар ва яхшиликлар ҳақида ибодат қилиш эҳтиёжингизни англатади. «Йўқ» деган жавоб эса сизда ҳаммаси жойидалигини билдиради. Худога шукур, шу тарзда давом этинг! «Эҳтимол», «Балки» сўзлари бўлган жавоблар эса сиз ўзгаришлар қилиш зарурлигини англаётганингизни билдиради. Таслим бўлманг! Ўзингизга қуйидаги саволларни бериб кўринг: • Эрим менга севги билан муносабатда бўлмаётганини ҳис қилганим учқун унга ҳурматсизлик қилдимми? • Хотиним менга ҳурмат кўрсатмагани учун унга севгимни намоён этмаган вақтим бўлдими? • Эримга қуйидаги сўзларни айтишга қўрқаманми: «Сенинг хатти-ҳаракатларинг (сўзларинг) ўзимни суюкли эмасдек ҳис этишимга сабаб бўлаяпти. Балки, мен сенга ҳурматсизлик қилгандирман?» • Хотинимга қуйидаги сўзларни айтишга қўрқаманми: «Сенинг хатти-ҳаракатларинг (сўзларинг) ҳурматсизлик оҳангида жарангламоқда (шундай туюлмоқда). Балки, мен сенга севгисиз муносабатда бўлгандирман?» • Эрим ўзига нисбатан менинг ҳурматсиз муносабатимни ҳис этаётганини айтганида, мен кечирим сўрашдан бош тортаманми? • Хотиним ўзини суюкли эмасдек ҳис этганини айтганида мен кечирим сўрашдан бош тортаманми? • Биринчи қадамни ташлаб эримга кўпроқ ҳурмат кўрсатиш учун ўзимни жудаям мағрур ҳисоблайманми? • Биринчи қадамни ташлаб хотинимга кўпроқ севгимни намоён этиш учун ўзимни ўта мағрур ҳисоблайманми? Эрим (хотиним) ҳақида: • Эримнинг ҳурматга бўлган эҳтиёжини қондира олмаганим боис унга куч ва қувват бағишлай олмайман, дейиш мумкинми? • Хотинмининг севгига бўлган эҳтиёжини қондира олмаганим сабабли унга куч ва қувват бағишлай олмайман, дейиш мумкинми? • Мен қуйидаги сўзларни айтаманми: «То эрим мени севмагунича уни умуман ҳурмат қилмайман?» • Мен қуйидаги сўзларни айтаманми: «То хотиним мени ҳурмат қилмагунича мен уни умуман севмайман?» • Мен ўзимни суюкли эмасдек ҳис этганимда дарров эримни менга севгини намоён этмаётганликда айблай оламанми? • Ўзимга нисбатан ҳурматсизликни ҳис қилганимда, дарров хотинимни мени ҳурмат қилмасликда айблай оламанми? Худо борасида: • Худонинг Ҳатто эрингиз сизга севгини намоён этмаганида ҳам унга ҳурмат билан муносабатда бўлишингиз зарурлиги борасидаги амри ҳақида кам ўйлаб кўргансиз, дейиш мумкинми? • Худонинг Ҳатто хотинингиз сизни ҳурмат қилмаганида ҳам унга шартсиз севгингизни намоён этишингиз кераклиги борасидаги амри ҳақида кам ўйлаб кўргансиз, дейиш мумкинми? • Эрингизга нисбатан ҳурматсизлигингиз учун ўзингизни оқлаб, шу орқали Худонинг олдида бу гуноҳингиз учвун узр сўрамайсизми? • Хотинингизга нисбатан севгингизни намоён этмаганингиз учун ўзингизни оқлаб, шу орқали Худонинг олдида бу гуноҳингиз учвун узр сўрамайсизми? • Худога эрингизни ҳурмат қилиш орқали Уни эъзозлашингизни кўрсатишни ортга сурганмисиз? • Худога хотинингизга севгингихни намоён қилиш орқали Уни эъзозлашингизни кўрсатишни ортга сурганмисиз? В Илова. Турмуш ўртоғингизда эҳтиёжларингизни қондиришни қандай сўраш керак Турмуш ўртоғингизга у айниқса эҳтиёжманд бўлган нарсани бермай туриб, ундан ўзингизга керак нарсани, хусусан севги ёки ҳурматни олишни кутиш ярамайди. Аммо биз турмуш ўртоғимизнинг эҳтиёжларини қаноатлантиришга ҳаракат қилсагу, лекин ўзимизниг эҳтиёжларимизқ ондирилмай қолса, нима бўлади? Қувват доираси ўз ҳаракатини тўхтатиб, ўрнини Танглик доирасига бўшатиб берадими? Турмуш ўртоғингиз кайфиятингиз тушиб кетганини ва гап нимадалигини англаб етишига умид қилиб, жим ўтиравериш керакми? Мен ушбу китоб орқали эрлар ва хотинларни ўргатмоқчи бўлган асосий кўникма бир-бирларига ўхз эҳтиёжлари ҳақида хабар беришдан иборатдир. Қуйида эрлар ва хотинлар ўзаро мулоқот пайтида нимани ҳис қилаётганларидан бир-бирларини хабардорқ илиш учун фойдаланишлари мумикн бўшлган бир нечта ёрдамчи келтириб ўтилган. Хотинлар тавозе билан шундай дейишлари мумкин: Яқинлик: «Сен ишхонангда ярим кечагача қолиб кетиб, уйга вақтида қайтмасанг, мен ўзимни суюкли эмасдек ҳис этаман. Тўғри, сенинг ҳам ўз қизиқишларинг бўлиши керак, аммо мен ҳам сен билан ёлғиз қолишим учун вақт ажратишингни хоҳлайман». Очиқлик: «Сен вақтингни менинг ташвишларим ҳақидаги суҳбатларга сарфлашни истамаслигингни айтганингда ўзимни суюкли эмасдек ҳис этдим. Тўғри, ҳар доим ҳам узундан узоқ суҳбатлар учун вақтинг бўлмаслиги мумкин, аммо баъзида мен муносабатларимизда ҳаммаси жойидалигини ҳис этишни хоҳлайман» Тушуниш: «Мен сенга айтмоқчи бўлган нарсага дарров жавоб топиб қўйганингда ўзимни умуман суюкли эмасдек ҳис этаман. Шунчаки менга ёрдам бермоқчи бўлганингни биламан, аммо менга ҳаётим сен учун қизиқлигини ва шунчаки мени тинглаш ҳамда ташвишларимга ҳамдард бўлиш орқали менга ёрдам беришинг мумикнлигини кўришни истайман». Тинчликпарварлик: «Сен «эсингдан чиқар» ёки «бўлди бас қил» деганингда ўзимни суюкли эмасдек ҳис этаман. Айрим нарсаларни ростдан ҳам унутиш кераклигини биламан, аммо энди жаҳлинг чиқмаётганини ва биз ярашиб олганимизни билишим биринчи галда муҳимдир». Садоқат: «Сен бошқа аёлларга боққанингда ўзимни суюкли эмасдек ҳис этаман. Мен нафс ҳаётиф ҳақиқат эканини тан оламан, аммо фақат мен ҳақимда ўйлаётганингни билишни истайман». Эъзозлаш: «Менинг она ёки уй бекаси сифатидаги қобилиятим ҳақида салбий фикр билдирганингда, мени умуман севмасанг керак, деб ўйлаб қоламан. Албатта, мен м укаммал эмасман, аммо мен ниманидир яхши бажарганимда буни сезишинг, ниманидир нотўғри қилганимда сенинг қўллаб-қувватлашинг жуда муҳим». Эрлар тавозе билан шундай дейишлари мумикин: Забт этиш: «Менинг ишим ёки интилишларим ҳақида салбий фикр билдирганингда бу ҳурматсизлик бўлиб туюлади. Мен ўз ишим ва оиламни бирдек кўришга ҳаракат қиляпман, мен сенга ва оиламга умуман қарши эмасман». Иерархия: «Мени масъулиятсиз деб атаганингда бу ҳурматсизлик бўлиб туюлади. Тўғри, баъзида нималардир ёдимдан кўтарилади, аммо мен оиламни яхши таъминлаяпман ва ҳимоя қилаяпман, сенинг сўзларинг эса менга оғир ботади». Нуфуз: «Фарзандларимиз масаласида менсиз қарор қабул қилганингда ўзимга гисбатан ҳурматсизлигингни, ҳамда ўзимни пашмалоқдек ҳис қиламан. Илтимос, имкони бўлган ҳамма жойда мени оиламиз билан боғлиқ масалалардан хабардор қилиб тур». Зийраклик: «Қошингни чимириб, бу аҳмоқлик, деганингда, сўзларинг ҳурматсизлик оҳангида жаранглайди. Жуда кўп масалаларда сезгингга таянишингни биламан, аммо кўп ҳолатларда менинг зийраклгим бизга ёрдам бериши мумкин». Муносабатлар: «Мен билан бирга баскетболга боришни истамаганингда бу ҳурматсизлик бўлиб туюлади. Болалар сабалли ҳар доим мен билан ҳамма жойга боролмаслигингни биламан, аммо мен билан дўстона муносабатда бўлишинг жудаям муҳим, сўнгги вақтларда менга шу нарса етишмаяпти». Шаҳвоният: «Жиснисй алоқа қилиш учун жуда чарчаганингни айтганингда, сўзларинг менга ҳурматсизлик бўлиб туюлди. Сен чарчашингни биламан, аммо менинг бу борада эҳтиёжларим борлигини унутмаслигингни истардим. Мени нафақат жинсий алоқа қизиқтиради, балки сени ёнимда, жуда яқин ҳис қилишни истайман». Г Илова. Баъзида менга мактубларда ёки конференциялар пайтида шахсан учрашганимизда қуйидаги саволларни беришади: “Биз сиз таърифлаган эр-хотин эмасмиз. Айнан хотиним тош девор ортига беркиниб олади, мен эса нима гаплигини аниқлашга ҳаракат қиламан». Бунга жавобан мен маданий ва шахсий ўзига хосликлар фарқланиб туриши мумкин, дейман. Менинг ота-онам бунга мисол бўла олади. Отам онам билан мулоқот қилишни истагани боис унинг олдига бақир-чақир билан, жаҳл устида келиши мумкин эди. Онам эса жимгина ўтираверарди. Шундан кейин отам ҳам ўз қобиғига ўралиб оларди, оқибатда уйимизда бир неча соатга, баъзида эса кунларга жимжитлик ҳукм сурарди. Ота-онам бир-бирлари билан мулоқот қилишни исташган, аммо билимсизлик ёки қўрқув боис буни уддалай олишмаган. Онам отам билан яқин бўлишни истаган (ҳар қандай аёл ўз эри билан яқин бўлишни истагани каби), аммо отамнинг қаҳридан қўрқиб ортга чекинган. Отам ҳам онам билан яқин муносабатлар ўрнатишни истаган, аммо ўзига нисбатан ҳурматсизликни ҳис этиши (узоқ йиллар давомида у оиалмизда ягона боқувчи бўлган), унинг тушкунликка тушишига сабаб бўлган. Аммо ич-ичидан отам севгини, отам эса ҳурматни ҳис қилишни исташган”. Биз истисноларга оид бошқа тадқиқотлар ҳам ўтказганмиз. Масалан, бир аёл бизга айрим жиҳатлардан эри «мовий» эмас балки «пушти» эканини, ўзи эса «пушти»дан кўра кўпроқ «мовий» рангга бурканганини ёзган. У отасининг қарашлари: билим, ақл, куч, мағрурлик, ҳиссиётларни жиловлай олиш устувор бўлган оилада улғайган. У шундай ёзади: «Табиийки, мен улғайиб аёл ёшига етганимда, ўзимни суюкли ҳис этишим учун (юрагимнинг туб тубига етиб борадиган севгини назарда тутяпман), инсониятнинг «пушти» эмас, балки «мовий» қисми учун табиий ҳисобланган соҳаларда тан олинишим керак, деб ўйлардим. Бошқа томонлан эса, унинг эри шартсиз севгига тўла, илиқ ва дўстона муҳитда улғайган. «шу боис, ўз ўзидан маълумки, - давом этади аёл, - у ўзини бекаму кўст ва суюкли ҳис этишига ёрдам берадиган ўша «пушти» тенденцияларни ЮҚОРИ қадрлаган ҳолда ўсган». Қисқаси, бу аёл севгига эришиш учун ҳурматга эътибор қаратган. Унинг эри эса ҳурматга сазовор бўлиш учун севгига эътибор қаратган. Мен уларнинг ушбу бошқотирмасига жавоб топгунимга қадар аёл ўзининг кучли эҳтиёжини ҳурмат, эркак эса ўз эҳтиёжини севги деб ўйлаган. Аслида эса эр ҳурмат қозониш учун ҳар доим «пушти» ишларни қилган, хотин эса севгига эришиш учун «мовий» ишларни қилган. Менинг Севги ва ҳурмат борасидаги асосий тезисларим соҳасидаги истиснолар ҳақида сизда бошқа мисоллар ёки саволлар бўлса, илтимос, уларни қуйидаги манзилга ёзиб юборинг: www.loveandrespect.com, «ask emerson». Д Илова. Эрингиз ишга муккасидан кетган бўлса, нима қилиш керак Эрларини қайсидир маънода ишга муккасидан кетган дейиш мумкин бўлган кўплаб аёлларга маслаҳатлар берганман. Биринчидан, менинг айтганларим инсонни оиласига кўпроқ вақт ажратиш учун иш вақтини маълум бир соатга қисқартиришга мажбур қилади, деган фикрдан йироқ эканимни айтиб қўймоқчиман. Аммо хотинларга вазиятни ижобийроқ баҳолашда ёрдам берадиган учта ҳолатга эҳтиборингизни қаратмоқчиман. Биринчидан, айрим эрлар ишхонада уйдагидан кўра кўпроқ ҳурматни ҳис этганлари боис кўп вақтларини ишхонада ўтказишади. Агар хотини салбий кайфиятда бўлса, шикоят қилаверса ва ҳурмат кўрсатмаса, қайси эрнинг уйга боргиси келади? Мен душанба куни эрталаб ишга отланаётиб хуштак чалиб, қўшиқ ҳиргойи қиладиган бир одамни биламан. Жума оқшомида дам олиш кунларини ўтказиш учун уйга отланар экан, у энди на ҳуштак чаларди, на қўшиқ ҳиргойи қиларди. Бунинг сабабини сўраганимда у шундай жавоб берди: «Дам олиш кунларимни хотиним билан ўтказишимга тўғри келади». Эҳтимол, турмушларининг бошида хотини уни ишхонада уззу кун қолиб кетишга мажбурламаган бўлса керак. Аммо вақт ўтиши билан аёлнинг шикоятлари ортиб борган, оқибатда эрнинг бу хатти-ҳаракатга салбий муносабати уни ишхонада ярим кечагача қолиб кетишга мажбур қила бошлаган. Хотини ўзига ва ишига ташланиб қолганида эр хотинининг қалбидан отилиб чиқаётган нидони эштимайди. У мени қутқар» деган сўзларни эшитмайди. Унинг ўрнига «сендан нафратланаман» деган сўзларни эшитади. Шу боис у ярим кечагача ишхонада қолишни маъқул кўради. Иккинчидан, агар сиз ушбу вазият ўзгаришини истасангиз, шикоят ва нафрат эрингизнинг уйга шошилишига сабаб бўлолмаслигини унутманг. Эрингиз ишда бажарадиган ҳамма нарсани мақташингиз шарт эмас. Салбий маънодаги боғлиқлик бўлган ҳамма нарсани қабул қилишингиз шарт экан, деб ўйламанг. Аксинча, эрингизга ҳурматингизни намоён этиш учун унинг иш фаолияти билан боғлиқ бўлмаган соҳаларни топинг. Ушбк китоб сизга ана шу соҳаларни топишда ва унга ўз ҳурматингизни намоён этишингизда ёрдам беришни мақсад қилган. Эрингиз кўпроқ оила ва уйни қадрлаши учун унинг ишхонада бажарадиган барча ишларининг қадрини пастга уриш ярамаслигини унутманг. Эрингиз сизга ва фарзандларингизга ёрдам беришни бошламагунича уни ҳурмат қилиш ниятингиз йўқлигини айтманг ва бунга ишора ҳам берманг. Бу то сиз унинг ишини ҳурмат қилмагунингизча эрингиз на сизга, на оилангизга севгини намоён этмаслигини айтиши билан баробардир. Ҳурматсизлик ҳеч қачон севгига рағбатлантирмайди, севгининг йўқлиги ҳеч қачон ҳурматга рағбатлантирмайди. Учинчидан, эрингизга тўғридан тўғри таъсир кўрсатиш учун унга шундай денг: «Қизимизга (ўғлимизга, фарзандларимизга) уйда кераксан. Сен уларга кучли таъсир кўрсатасан. Айрим масалаларда уларга ҳеч ким сен берадиган нарсани бера олмайди. Ўзинг буни сезмаслигинг мумкин, аммо сенинг ижобий кайфиятда ёнларида бўлишинг уларнинг шаклланишига ёрдам берадиган кучга эга. Ишинг бошингдан ошиб ётганини ва вақтинг йўқлигини биламан. Аммо, шу билан бирга мен, уларга ўзингдаги бошқа ҳеч ким бера олмайдиган нарсаларни беришни исташингни ҳам биламан. Раҳмат сенга». Эрингизга «у сизга уйда кераклиги» ҳақида хабар берганингиздан кейин, буни ўн ва ҳатто йигирма кун давомида такрорламанг. Буни тинч, осуда ва «бу муҳим бўлгани учун эслатиб қўяётганингиз»ни акс эттирувчи оҳангда яна бир бор ёдига солинг. Ҳар доим сўзларни диққат билан танланг. У ҳеч қачон, ҳатто хаёлининг бир чети билан ҳам сўзларингиз ортида: «Агар сен аҳмоқ ўзгармасанг, менга ва болаларга катта зарар берасан» деган фикр яширинган экан, деб хаёлга бормаслиги керак. Худонинг Каломига ишонинг. Вазминлик эрлар учун ҳар қандай бақириқдан кўра кучлироқ таъсир кўрсатади. Майин ва мулойим оҳанг эрингиздаги жентельменга қоматини тиклашга ёрдам беради. Эрингиз оилангиз учун ўта қадрли инсон эканини тан олши ва бунга ҳурмат билан муносабатда бўлиш, вақти келиб унга ажойиб тарзда таъсир кўрсатади. Ҳиссиётларнинг босиқлиги ва ижобий чақириқлар ҳар қандай яхши одамга таъсир кўрсатади. Юқорида баён этилган барча фикрлардан келиб чиқиб, буларнинг барчаси аксарият аёллар учун осон иш эмаслигини ҳам тан оламан. Аёллар оидладаги муаммоларга дарров муносабат билдиришга мойил бўлишади. Эакаклар эса, аксинча, маълум вақт ўтганидан кейин ниманидир ўзгартиришга ҳаракат қила бошлашади. Қисча ва ижобий руҳдаги хабарлар жўнатиб турсангиз, вақти келиб эрингиз ўз кемасини керак томонга буради. Кема – эшкакли қайиқ эмаслигини ҳам ёдда тутинг. Эрингизга вақт беринг, шунда Муқаддас Руҳ ҳаммасини зарур даражада бажаради. Буларнинг барчаси сизга қанчалик мушкул бўлиб туюлмсин, ушбу лойиҳа камида бир йил вақтни олишига тайёр туришингиз керак. Эрингизга айрим нарсаларни охирига етказишига ва ишига «йўқ» дейишни бошлаши учун вақт беринг. Унга ўз оиласида ва фарзандлар билан(биринчи галда, сиз билан) мулоқотга таъсирга эга бўлиш нима эканини синаб кўриши учун вақт керак. Оилавий муаммоларни ҳал қилиш борасида сизни қуёнга, эрингизни эса шиллиққуртга ўхшатиш мумкин. Сиз бирдан старт олиб, эрингизни жудаям ортда қолдириб кетасиз, аммо бу билан сиз мусобақада ғолиб бўлмайсиз. Фақатгина сизнинг ҳурматингиз эрингизни ўз чиғаноғидан чиқиб, ҳаракат қилишга рағбатлантириши мумкин. Унинг ҳаракатлари сиз истаганингиздан кўра секинроқ бўлади, аммо унинг чиғаноғига айблашнинг қалин таёғи билан урган ҳолда атрофида сабрсизлик билан айланишингиз иш бермайди. Сабрли бўлинг ва қуйидаги сўзларни ўзингизга шиор қилиб олинг: «Агар ҳурмат акс этган сўзларни айта олмас эканман, яхшиси жим бўлганим маъқул». Севги ва ҳурмат мавзусига оид қўшимча маълумотлар ва манбаларни: www.loveandrespect.com манзилидан олишингиз мумкин. Доктор Эмерсон Эггерихга ўз бошингиздан кечирган воқеаларни қуйидаги манзилга жўнатишингиз мумкин: story@loveandrespect.com. ИЗОҲЛАР Биринчи боб. Никоҳ муносабатларини такомиллаштиришнинг оддий сири 1. Ўйлашимча, илоҳиёт ва назария ўртасидаги чегарани аниқлаб олиш жуда муҳим. Менинг Муқаддас Китобий илоҳиётим Эфесликларга мактуб (5:33)га асосланган ва жуда оддий: эрга хотинини шартсиз севиш, хотинга эса эрини шартсиз ҳурмат қилиш буюрилган. Муқаддас Китобда шундпй дейилган, бўлди, бошқа гап йўқ. Севги ва ҳурмат уйғунлиги (менинг назариям) ўттиз учинчи оятдан олинган. Аслида, мен иш олиб борган ҳар бир жуфтлик, менимча, у ёки бу даражада Танглик доирасининг даҳшатли чархпалагига тортилган эди. Эфесликларга мактубдан аён бўладики, хотинда севгига, эрда эса ҳурматга эҳтиёж бўлади. Бу эҳтиёжлар қаноатлантирилмаганда эса, турмуш ўртоқлар бир хил даражада муносабат билдиришади. Менинг назариямга кўра, аёл шундай муносабат билдиришга мойилки, ундан эр ўзига ҳурматсизликни ҳис этади (шу боис хотинга эрини ҳурмат қилиш буюрилган). Эр шундай муносабат билдиришга мойилки, бунинг натижасида хотин ўзини суюкли эмас, деб ҳис этади (шу боис эрга хотинини севиш буюрилган). Иккинчи боб. Мулоқот қилиш учун шифрни топиш зарур 1. Gottman /.Why Marriage Succeed or Fail. New York: Simon & Schuster, 1994. P. 61. 2. Эфесликларга мактубда (5:33) Павлус севгини англатадиган юнонча (agape) сўзини ҳозирги замон буйруқ феълида қўлласа, ҳурматни англатувчи [phobetai] сўзи бу вазиятда амалий буйруқ оҳангида ишлатилган. Ҳар икки сўз ҳам ушбу матнда буйруқ оҳангида ишлатилган. Шу боис NIV таржимасида «керак» сўзи ҳар икки жумладан ҳам мавжуд. Учинчи боб. Аёл нега ҳурмат қилмайди, эр нега севмайди 1. NIV талқинида юнончп hina сўзи «керак» деб таржима қилинган, бундан кўринадики, бунинг Худонинг юрагидан отилиб чиққан буйруқ эканига шубҳа йўқ. 2. Мен феминистлар ҳаракати ҳақида гапирганимда, нисбатан радикал элементларни назарда тутаман. Феминизм аёлларнинг ҳаётига жуда кўп ижобий ўзгаришларни олиб кирди. Аммо мени феминизм ҳаракатининг какттагина сегменти эркакларга нисбатан, шунчаки улар эркак бўлгани учунгина салбий, нафратомуз муносабатни юзага келтиргани ташқишга солади. Исога эргашган инсон сифатида мен эркаклар ҳам, аёллар ҳам Худога қиёсан яратилганини биламан. Мен Худонинг яратганини ҳурмат қилишим ва севишим керак. Гарчи эркаклар ва аёллар гуноҳкор эканликлари боис Исога эҳтиёж сезишсада, Парвардигорнинг ўзи ҳар бир қалб эгаси Ўзининг севги ва шарафини(яъни юксак ҳурматини) ҳис қилишини истайди. Эркакларга улар эркак бўлганлари учунгина паст назар билан қараш, ўғиллар, ака-укалар, боболар, оталар ва дўстлардан устун бўлишга интилишни англатади, Худо эса ҳеч қачон бундай қилмайди ва буни ёқламайди. 3. Мазкур профессионал тадқиқотлар қуйидаги китобда келтирилган: Feldhahn Sh. For Women Only: What You Need to Know about the Inner Lives of Men. Portland, Ore.: Multnomah, 2004. Мазкур тадқиқотлар Shaunti Feldhahn учун «Decision Analysts, Inc.» таҳлилий бюроси ходимлари томонидан тамалга оширилган ҳамда «Analytic Focus» ташкилоти томонидан расийлаштирилган. Shaunti Feldhahn – бестселлерлар муаллиф, Гарвард университетини тамомлаганидан кейин давлат сиёсати соҳасида магистрлик даражасини олган, Нью-Йорк федерал захира банкида молиявий таҳлилчи бўлиб ишлайди, шунингдек «Atlanta Journal-Constitution» журналида аёллар масалаларига бағишланган ҳафталик рукнни юритади. «Decision Analysts, Inc.» тадқиқот ташкилоти Техас штатининг Даллас шаҳрида жойлашган ва мамлакатдаги энг номдор таҳлилчи компнаялардан бири ҳисобланади. «Analytic Focus» - Алабамада жойлашган алоҳида фирма бўлиб, уни АҚШ рўйхатга олиш Департаментининг тадқиқий режалаштириш бўлимнинг собий бошлиғи Чак Коуэн бошқаради. Батафсил маълумотни қуйидаги сайтдан олиш мумкин: analyticfocus.com. 4. Мен аёлларнинг армияда қўшаётган сезиларли ҳиссасини қадрлайман, аммо мен армия, айниқса уруш ҳаракатлари олиб борилаётган вақтда кўпроқ эркакларга хос муҳит деб ҳисоблайман. Аслида, ҳарбийларнинг сиёсатига кўра, хизмат қилиш соҳасидан қатъий назар аёллар ҳарбий ҳаракатларда иштирок этишмайди. Бу борадаги сиёсат билан қуйидаги манзил орқали танишиш мумкин: http://www.Marines.com/officer_programs/FAQ.asp, шунингдек Ҳарбий тайёргарлик марказида: http://www.cmrlink.org/WomenInCombat.asp?docID=154. Мен эркаклар ўз табиатига кўра хизмат қилиш, жанг олиб бориш ва зарурат бўлганда ўлим учун яхшироқ тайёрланган деб биламан. Эркак ҳимоячи вазифасини бажарадиган оилада ҳам ана шу импульс амал қилади. Тўртинчи боб. Танглик доираси эркаклар энг кўп қўрқадиган нарсага таянади 1. Профессионал тадқиқотлар маълумотлари Shaunti Feldhahn томонидан тақдим этилган (қаранг: 3-бобга 3-илова). 2. Gottman J. Why Marriage Succeed or Fail. P. 152. 3. Ўша ерда. Бешинчи боб. Аёл остонадаги гиламча бўлишдан қўрқади, эр унинг кўнглини ололмай сарсон 1. Gottman J. Why Marriage Succeed or Fail. P. 159. Олтинчи боб. Аёл иккиюзламачи бўлишни истамайди, эр ўзига ҳурмат йўқлигидан нолийди 1. Gottman J. Why Marriage Succeed or Fail. P. 159. Ўнинчи боб. Очиқлик – аёл унга нисбатан самимий бўлишингизни истайди 1. Эркакларнинг биқиқлиги ва аёлларнинг интеграциялашган ёндашуви ҳақида батафсилроқ маълумотларни олиш учун: Clark S.B. Man and Woman in Christ. Ann Arbor: Servant Books, 1980 га қаранг. Эркаклар ва аёллар ўртасидаги фарқ борасидаги ўзининг батафсил тадқиқотида Кларк эркаклар ва аёллар хатти-ҳаракатининг ўзига хос моделлари бўйича икки нафар мутахассиснинг тадқиқотларини келтириб ўтади. Hildebrand F. Man and Woman. Chicago: Henry Regnery, 1965, и Stein E., The Writing of Edith Stein. London: Peter Owen, 1956. Кларк шундай ёзади: «Хилдебранд ва Штейн иккаласи ҳам эркак ва аёл бир-биридан онги, туйғулари ва танаси қандай фаолият олиб боришига қараб фарқланишини таъкидлашади. Аёлларнинг туйғулари, ақли ва танаси \ркакларга қараганда нисбатан интеграцияланган бутунликни ташкил қилади. Исталган фаолият тури ва муносабатларда муаммоларни ҳал қилишда аёл шахси унинг барча туйғулари, ақли ва танасини бирлаштирган ҳолда, бир бутун тарзда иштирок этади. Бошқа томондан эса, эркакнинг туйғулари, ақли ва танаси маълум маънода бир-биридан мустақил бўлади. У ўз шахсининг элементларини нисбатан осон ажратиб олади, ҳамда уларни вақти-вақти билан эътибордан четда қолдириш мумкин бўлган ўз “мен”ининг жиҳатлари сифатида қарайди». Ўн иккинчи боб. Муроса – аёл сизнинг зийрак бўлишингизни хоҳлайди 1. Ишайё пайғамбар Китобида (54:6) асирдаги Яҳудонинг тақдири ўз эри томонидан рад этилган, ташлаб кетилган, ғамга ботган аёл руҳияти билан қиёсланади. 2. См.: Barclay W. The Daily Study Bible. The Letters to the Corinthians. Edinburgh: The St. Andrew Press, 1965. P. 67. 3. Матто баён этган Муқаддас Китобда (19:1-6) Исо фарисияликларнинг қуйидаги саволига жавоб беради «Инсонга ҳар қандай сабабга кўра ҳам ўз хотини билан ажрашишга рухсат бериладими?» Исо раввинларнинг на либерал, на консерватив нуқтаи назарида турмади, у ўз диққатини Ибтидога (2:23-24) ва «бир тан» концепциясига қаратди. Никоҳ «чуқур жисмоний ва маънавий бир бутунлик бўлиши керак». Қаранг: Rye С. Е. The Ryrie Study Bible. Chicago: Moody, 1976. P. 1478. Ўн учинчи боб. Садоқат – аёл сиз учун ўзининг энг қадрли эканини ҳис қилишни истайди 1. Ҳозир Халқаро Колумбия университети. 2. McQuilkin R. A Promise Kept - The Story of an Unforgettable Love. Wheaton, 111.: Tyndale, 1998. P. 21-23. 3. Ўша ерда. Ўн бешинчи боб. Эрга ҳурматни қандай намоён этиш керак 1. Коринфликларга Биринчи мурожаатда (7:25-38) Павлус коринфликларга, ўзи тан олганидек, Исо Масиҳнинг Муқаддас Китобдаги бевосита амри бўлмаган “донолик”ни таклиф этади. У Исо учун одамларнинг қалбини эгаллаш учун вақт оз деб ҳисоблагани боис масиҳийлар Исо учун меҳнат қилишга эътиборларини қаратишлари учун уйланмасликларини маъқул кўрган эди. Павлус никоҳни камситмайди. У шунчаки, яхши эркак ва аёл оила қурса нима бўлишини таъкидлайди. Уларнинг диққати бир бирлдарига ёқиш билан банд бўлиб қолади. Павлус оилали инсонлар ҳам Парвардигорга хизмат қилишлари мумкинлигини тан олади. 2. Севадиган хотин эрининг маълум бир хато ва камчиликларидан кўз юмиши керак, «чунки севги жуда кўп гуноҳларни ювиб кетади» (1 Бут. 4:8). Эр ҳам хотинининг ўзига ҳурматсизликдек бўлиб туюлган хатти-ҳаракат ва сўзларига эътибор қилмайди, чунки «доно одам ҳақоратни яширади» (Ҳикматлар 12:16). Ўн олтинчи боб. Забт этиш – эрингизнинг ишлаш ва муваффақиятга эришиш истагини қадрланг 1. Pfeiffer С. F. ed. The Wycliffe Bible Commentary. Chicago: Moody, 1987. P. 5. 2. Феминистларнинг нуқтаи назари, моҳиятан, Павлуснинг Коринфликларга Биринчи мактубидаги айрим мулоҳазалридан тубдан фарқ қилади (11:3-16). Павлус Коринфдаги Жамоатда ушбу муаммони муҳокама қилганида, у аёлларга йиғилилшларга бошларини ёпиб келишларини маслаҳат беради, чунки айрим аёллар “анъаналар” сабаб бундай қилмаган бўлишлари мумкин (11:2 оят). Павлуснинг таъкидлашича: «Эркак киши бошини ёпмаслиги керак, чунки у Худонинг суратида яратилган ва Унинг улуғворлигини акс эттиради. Аёл киши эса эркак кишининг улуғворлигини акс эттиради.» (1 Кор. 11:7). Феминстларнинг фикрича, ушбу оят эркакларнинг манманлигини аёлларнинг шаъни ҳисобига қондиради. Аммо Севги ва ҳурмат нуқтаи назаридан, худди аёллар ўзларини суюкли ҳис этишлари зарур бўлганидек, эркаклар ҳам ўзларига ҳурматни ҳис қилишлари керак. Қуйидаги фикрни ўйлаб кўринг: «Аёллар уларни эркаклар худди Исо Жамоатни севганидек севишлари учун яратилган. Шу боис эркаклар аёлларга ана шу севгини етказиш учун яралганлар». Камдан кам аёллар бу фикрга эътироз билдириши мумкин, аммо Павлуснинг Коринфликларга Биринчи мактубда(11:7) айтган фикрларини қабул қилиш мушкулроқ. Павлуснинг Коринфда айтган Жамоатда ўзини тутиш борасидаги ушбу маслаҳатида чуқур ҳақиқат очиб берилган. Эркак ўзининг кимлиги, яъни Худонинг тимсоли ва шарафига нисбатан ҳурматни ҳис этиши керак, чунки уни Худо шундай қилиб яратган. Бу шовинистик эгоизм эмас. Бу Раббим томонидан эркакларга сингдирилган фундаментал эҳтиёждир. Тўғри, эркаклар орасида шовинистлар, аёллар ичида эса ўзига бино қўйган зотлар бор, аммо улар одат эмас, балки истиснодир. Менинг фикримча, феминизмнинг кучли таъсирига учраган маданиятимиз Худонинг истаги гўзаллигини қўлдан чиқарди. 3. «Тhе Essential Difference: The Truth about the Male and Female Brain» китобида Simon Baron-Cohen жинслар ўртасидаги фарқлар борасида йигирма йил давомида олиб борган тадқиқотлари натижасида аёлларнинг мияси қийинчилик эмпатияга созланиши, эркаклар мияси эса тушуниш ва яратишга созланиши мушкуллига ҳақидаги янгиликни кашф этгани маълум қилади. Бэрон-Кохэн ўз назариясини бешикдаги чақалоқларни кузатиш асосида, болалар муносабат билдирган стимуляторлар турларига алоҳида эътибор қаратган ҳолда янада ривожлантирган. Қиз болалар тепаларида қараб турган юзларни яхши қабул қилишган, ўғил болалар эса ҳаракатдаги предметларга яхшироқ муносабат билдиришган. Бэрон-Кохэннинг китобининг шарҳини «Carolyn See «His and Hers» (Washington Post, 5 October 2003) мақоласидан топишингиз мумкин. 4. Оила социологиясини тадқиқ қилиш жараёнида Талкотт Парсон ва Роберт Ф. Бейле фарзандлари билан яшайдиган икки катта ота-она (эр ва хотин)дан иборат оилани асос қилиб олишган. Аёл кўпроқ вақтини оилада ўтказар, эр эса уйдан ташқаридаги юмушлар билан банд эди. Муаллифлар ушбу ҳодисани инструментал йўналишга қарама қарши тарзда ҳис-ҳаяжонли деб аташади - қаранг: Parson Т. and Bales R. F. Family, Socialization and Interaction Process. Glencoe, 111.: Free Press, 1955. Грачи, айримлар ушбу моделга қўшилмасада, у ҳар ҳолда йўқолиб кетмаяпти! Мен ушбу фикрни эркаклар ва аёлларнинг асосий табиати ва манфаатларининг акс эттирилиши деб ҳисоблайман. Одатда аёллар севги мўъжизаларини кўрсатган ҳолда оиладаги муносабатларга эътиборларини қаратадилар. Замонавий дунёда аёл учун мартаба ҳам муҳим бўлсада, агар аёл фарзанд кўришни истаса, мартаба унинг учун муқобил вариантга айланади. Мартаба аёлларнинг эркин танловидир, шу билан бирга, эркак ўзини уйдан ташқарида ишлашга мажбур, деб билади. Ўн еттинчи боб. Иерархия — эрингизнинг оилани ҳимоя қилиш ва таъминлаш истагини қадрланг 1. Қаранг: Bloesch D. G. Is the Bible Sexist? Westchester, III: Crossway, 1982. P. 36, 37. Блойшнинг қайд этишича, Муқаддас Китобда «бирор жойда аёлларни эксплуатация қилиш ва ҳақоратлаш оқланмаган. Аксинча, у аёлларга ғамхўрлик қилиш ва уларни ҳимоялаш зарурлигини таъкидлайди. Айрим феминситлар бундай муносабатни марҳамат кўрсатиш деб баҳолашади, аммо аёлни эъзозлаш эркакнинг табиатида бор нарса, ўз навбатида эркакларга боғлиқлик аёлликнинг моҳиятини ташкил этади». 2. «Family News from Dr. James Dobson, February 1995»дан. Доктор Добсоннинг ахборот бюллетенида ушбу воқеа марҳум доктор Хилл “Диққат марказида оила” дастурида “И.В.Хилл хотинининг ўлими ҳақида” радиоэшиттиришда қандай айтиб берган бўлса, шу тарзда келтирилган. 3. Қаранг: Tannen D. You Just Don't Understand - Women and Men in Conversation. New York: Ballantine, 1991. P. 24, 25. Таннен китоби учун манбалар тайёрлаётганида, у эри «ўзини дунёда худди аксарият эркаклар сингари тасаввур қилади – улар ўзларини иерархия ижтимоий тартибида ёки юқори, ёхуд қуйи жойни эгаллаган шахс сифатида билишади. Бу оламда... одамлар... ўзларини бошқа инсонларнинг ўзларидан устун бўлига интилишларидан ҳимоя қилишга уринадилар» - деб ҳисоблаган. Ўн саккизинчи боб. Нуфуз – эрингизнинг хизмат қилиш ва бошқариш истагини қадрланг 1. Қаранг: Grudem W. Systematic Theology: An Introduction to Biblical Doctrine. Grand Rapids: Zondervan, 1994. P. 465,466. 2. Маданиятнинг айрим жиҳатлари таъсиридан эҳтиёт бўлинг. Айримлар, бўйсуниш - қулдорлик тузумидан бошқа бирор бир институтнинг мустаҳкамланишига хизмат қилмаган, деб ҳисоблашади. Бошқалар эса бўйсуниш фақат биринчи аср учун мос келган, деб ҳисоблашади ва ушбу қарашни улар Янги Аҳддаги ўзлари тўғри деб ҳисобламаган ҳар қандай таълимотга қарши ишлатишади. Ҳаммамиз Муқаддас Китобда нима деб ёзилганига қулоқ солсак яхши бўларди: «Хусусан суннатлилар орасида ўзбилармон, қуруқ гап сотувчи алдамчилар кўп. Уларнинг оғзини тўсиш керак. Улар жирканч манфаат йўлида лозим бўлмаган нарсаларни ўргатиб, бутун оилаларни бузиб кетмоқдалар» (Тит. 1:10,11). Ўн тўққизинчи боб. Зийраклик — эрингизнинг таҳлил қилиш ва маслаҳат бериш истагини қадрланг 1. Қуйидаги воқеага асосланган: Berry J. Beloved Unbeliever. Grand Rapids: Zondervan, 1981. Йигирманчи боб. Муносабатлар – эрингизнинг чин дўстликка интилишини қадрланг 1. Қаранг: Tannen D. Gender and Discourse. New York: Oxford University Press, 1994. P. 96. Йигирма биринчи боб. Шаҳвоният — эрингизнинг жинсий алоқага интилишини қадрланг 1. Қаранг: Ryrie С. С. The Ryrie Study Bible. Chicago: Moody, 1976. P. 944. Ҳикматлар(5:19)ни ёзган «Доно устоз» шоҳ Сулаймон бўлса керак, ҳамда айтишларича, у уч мингта Ҳикматларни ва мингдан ортиқ Қўшиқларни ёзган (қаранг: 3 Шоҳ. 4:32). Ҳикматлар китобининг аксарият қисми, шу жумладан биринчидан ўнинчигача бўлган бобларни у ёзган деб ҳисобланади. Афсуски, Сулаймон етти юз нафар хотин ва уч юзта канизак олади, уларнинг аксарияти бутпараст бўлгани боис, унинг қалбини Худодан совутишади (қаранг: 3 Шоҳ. 11:1-8). Сулаймон жинсий алоқа борасидаги ўз маслаҳатига ўзи амал қилмай қўяди, аммо бу нарса унинг Худонинг инояти ила ёзган доно фикрларининг аҳамиятини йўққа чиқармайди. Йигирма учинчи боб. Севги ва ҳурмат учун асл асос 1. Осмонга қадам қўйишимиздан лол қоламиз дейиш, бу мўъжизани тушунмаслигимизни тасдқилашдан бошқа нарса эмас. Ўзни йўқотар даражадаги ҳаяжон ниманинг маҳсули бўлмасин, уни миллиард марта ва шу тарзда чексиз кўпайтиринг. Жаннат ва осмонда Худо билан мангу бирга бўлиш нима экани ҳақида тахминий тасаввурга эга бўлиш учун: Рим. 8:17, 30; 1 Кор. 13:12; 2 Кор. 12:4; Флп. 3:21; 2 Фес. 4:17; Евр. қаранг 7:25; Евр. 10:14; 1 Юҳ. 3:2; Отк. 2:7; Отк. 21:4. Йигирма тўртинчи боб. Ҳақиқат чиндан ҳам сизнинг эркин бўлишингизни таъминлаши мумкин 1. Бутруснинг Биринчи мактубининг ушбу парчасида(2:13-3:7), Бутрус ўзи саккизинчи оятда якунлаган асосий қоидаларни аниқ-тиниқ баён этиб берган. Асосий қоидаларнинг мазмуни турли жумлаларни бир хил мазмунда - «итоаткор бўлинг» ва «бўйсунинг» такрорланиб келади (қаранг: 1 Бут. 2:13; 2:18; 3:1). У эрлар ва хотинларга мурожаат қилгандаги яна бир такрорга эътибор қаратинг. Бу ўринда у «шунингдек, сиз ҳам» (1 Бут. 3:1,7) деган жумлани ишлатади. У ўзи баён этган тамойилларда тўхталиб ўтган тўртта асосий тофиага қуйидагиларни киритиш мумкин: фуқаролар, қуллар, эрлар ва хотинлар. Мазкур гуруҳларнинг ҳар бири кимгадир итоат этиши ёки бўйсуниши керак. Бутруснинг фикрича, бўйсунишнинг буюк исботи Севги ва ҳурматдадир: «Озод одамлардек яшанглар, аммо озодлик ниқоби остида ёмонлик қилманглар. Худонинг қулларидай бўлиб юринглар. Ҳамма одамларни ҳурмат қилинглар. Имонли биродарларингизни севинглар. Худодан қўрқинглар. Подшоҳни эҳтиром қилинглар» (1 Бут. 2:16,17). Бошқача айтганда, ички озодликка эга бўлган хотин эрини ҳурмат қилган ҳолда унга бўйсунади, бу ҳақда Бутрус аниқ-тиниқ гапириб ўтган (3:2). Худди шунингдек, ички озодликка эга бўлган эр ўз севги билан хотинига бўйсунади, бошқача айтганда, эр хотинини ўзи билан тенг деб билади ва ҳурмат қилади. 2. Қаранг: Ryrie С. С. The Ryrie Study Bible. 3. Ўша ерда. Эмерсон Эггерих – Муҳаббат ва ҳурмат 1 http://www.e-puzl u