Р.Ч.СПРАУЛ
МУҚАДДАС РУҲНИНГ СИРИ
МУНДАРИЖА
Сўзбоши
1 боб. Сен Кимсан, Муқаддас Руҳ?
2 боб. Муқаддас Руҳ – Худо
3 боб. Учликнинг сири
4 боб. Моҳият ва шахсият: Учлик сирини тадқиқ этиш
5 боб. Муқаддас Руҳ ижодда
6 боб. Янгиланган ибтидо: Муқаддас Руҳ ва қайта туғилиш
7 боб. Муқаддас Руҳ шарофати билан омон ва бешикаст
8 боб. Муқаддас Руҳ билан чўмдирилиш
9 боб. Муқаддас Руҳ самараси
10 боб. Бошқа Юпатувчи
СЎЗБОШИ
“Муқаддас Руҳ қумда из қолдирмайди”. Бу сўзлар Авраам Купернинг Муқаддас Руҳ ҳақидаги мумтоз асаридан олинган. Исо қумда из қолдирган. У инсонга айланган Худо бўлган, одамзот табиатли Худо. Унинг шогирдлари ёнма-ён юриб, Унинг овозини эшитишлари, Унинг қўлига тегишлари, У Жалила денгизи бўйида юрганида, Унинг оёқларидан қум қандай тўкилаётганини кузатишлари мумкин бўлган.
Муқаддас Руҳ шамолга ўхшайди. Исо айтган: “Руҳ худди шамолга ўхшайди. Шамол истаган жойда эсаверади. Унинг товушини эшитасиз-у, лекин қайси томондан келиб, қайси томонга кетишини билмайсиз” (Юҳанно 3:8). Биз шамолни идишга жойлай олмаймиз. У тутқич бермас ва сирли, аммо барибир мавжуд. Бу ҳаракатнинг натижаси кўриниб туради: шаббода букиб, чайқатаётган пальмалар, шамолда ҳилпираётган байроқлар ва даҳшатли бўрондан кейинги бўм-бўшлик. Биз шиддаткор шамол сурган уммон тўлқинлари даҳшат билан кўтарилганини кўрамиз. Қайноқ ёз кунларида эса енгил шамолнинг эркаловчи, “бахмал”дек тегиб ўтишлари қанчалик ёқимли. Ва буларнинг ҳаммаси – шамол.
Муқаддас Руҳ ҳам шундай: сезилмайди ва кўринмайди, лекин Унинг таъсирини энг қудратли тайфун кучи билан ҳам таққослаб бўлмайди. Муқаддас Руҳ алғов-далғовда тартиб ўрнатади, хунукни чиройли қилади. У гуноҳга ботган одамни мукаммал эзгулик намунасига айлантириши мумкин. У одамларни ўзгартиради. Ҳаётни Яратувчи, У шунингдек уни Қайта Тузувчи ҳамдир.
Муқаддас Руҳнинг кўриниши сирлиликка бурканган ва биз Унинг Шахсига ва фаолиятига етишмоқ учун тез-тез хурофот ва хатоларга бериламиз. Каломни диққат билан тинглаш зарур: у бизга Худо – Муқаддас Руҳнинг табиатини очиб беради.
Бу китоб – муқаддас Учликнинг учинчи Шахси ҳақида. У кенг китобхонлар давраси учун ёзилган ва муаллиф унда ноўрин теологик мулоҳазалардан қочишга уринади. Айрим бўлимларнинг мазмуни ўқувчини чуқур фикр-мулоҳазаларга ундаши мумкин. Бошқаларида эса бизга Муқаддас Руҳнинг моҳиятини яхшироқ тушуниб олишимизга ёрдам берадиган мавҳум тушунчалар билан боғлиқ масалалар кўтарилган. Китоб теран руҳий ҳаётга интиладиган кишилар учун ёзилган. Унга Муқаддас Руҳнинг ёрдамисиз эришиб бўлмайди, негаки У поклайди, табаррук этади.
БИРИНЧИ БОБ
СЕН КИМСАН, МУҚАДДАС РУҲ?
ТОМАС АРНОЛЬД
Шоирлар баҳорда ёшларнинг тасаввури севги билан тўлиб-тошиши ҳақида гапиришади. 1958 йилнинг баҳорида менинг тасаввуримда оғир ихтилофлар ўйини юз берди. Бу ихтилоф – мендаги ўткинчи моҳият ва илоҳий барҳаёт қонун ўртасидаги кураш бўлиб, бунда ҳеч қачон бирорта ҳам одам тўлиқ ва узил-кесил ғалаба қозонишга қодир эмас.
Мен бунга ўз шахсий тажрибамда ишонч ҳосил қилдим. Агар хотирам панд бермаётган бўлса, машҳур кино актёр Гарри Купер ижро этган қўшиқда шундай сўзлар янграйди:
Менинг гўзалим олтин сочли эмасди, аммо бунда бошқа айтилганларнинг бари тўғри келарди. Мен 1952 йилда севиб қолдим. 1957 йилнинг баҳорида ўзим танлаган қизга олмос кўзли узук совға қилдим. Биз унаштирилгандик ва тўйимиз 1960 йилнинг июнь ойига белгиланганди. Бироқ бизнинг барча орзу ва режаларимизни ўша 1957 йилнинг ўзида “улкан довул супуриб ташлади”. Гап шундаки, айнан ўша пайтда баногоҳ фикрларим ёришди: Масиҳнинг моҳиятида руҳий кўзларим очилди. Мен бу қувончли хабарни севгилим билан баҳам кўришга ошиқдим ва унга эндигина намоён бўлган эътиқодим мазмун-моҳиятини очиб бериш дамларини интиқиб кутдим. Худони мен қандай англаган бўлсам, у ҳам Раббийни худди шу тариқа қабул қилишига ишончим комил эди.
Мен руҳий жўшқинликка тўлиб, ўзимнинг Худога юзланганимни унга завқ-шавқ билан тўкиб солдим. Мен гўё қимматбаҳо марваридни топгандек эдим ва ўз маҳбубамни бу топилмамнинг қадр-қийматига ишонтирмоқчи эдим. Бироқ севгилим ҳайратга тушмади. Унинг онгига менинг кечинмаларим моҳиятини етказишга уринишим худди сўқир одамга калейдоскопнинг нима эканини беҳуда тасвирлашга ўхшаб туюларди. У ҳеч қандай қизиқиш акс этмаган лоқайд кўринишда мени мулойимлик билан тинглади. У менинг ҳолатимга изоҳ тополмай, менинг диний масалада бироз “қўзғалиб қолганим” ҳақидаги хулосага келди. – Сен “масиҳий бўлиш” деганда нимани назарда тутяпсан? – тушунмади у. – Ахир, сен ҳамиша масиҳий бўлгансан-ку. Чўмдирилгансан, тасдиқланган ва ҳ.к.з.
Уни ҳам, мени ҳам битта жамоатда тасдиқлашганди. Биз биргаликда хорда куйлардик ва ёшлар тўгарагига бориб турардик. Жамоатнинг кечки базмларида биргаликда рақсга тушишни ўргангандик. Энди эса мен “янги туғилганим”ни айтаётгандим. Маҳбубам бундай сўзни ҳеч қачон эшитмаганди. Бу токи Жимми Картергача, Чак Колсонгача бўлган паллада,
Ойлар ўтди, бироқ менинг орзуларим рўёбга чиқмади, яъни муносабатларимиз мустаҳкамланиши ўрнига ўртамизда таранг бегоналик кучайди. Тез орада янги туғилишимдан барча ҳам завқ-шавқ туйғусини ҳис этмаётгани менга аён бўлди. Онам менинг ундан узоқлашиб бораётганимни ва унинг қадриятлар тизимини қабул қилмаётганимни ҳис этди. Опам душманона кайфиятга тушганди. Дўстларим менга шубҳа билан қарашарди. Жамоатимиз чўпони барчанинг олдида мени “муккасидан кетган аҳмоқ” деб атади.
Мен ўз тажрибамга кўра, ўз вақтида масиҳийликнинг турли оқимлари ўртасида қай тарзда зиддиятлар пайдо бўлганини тушундим. Мен нафақат Мусонинг, балки Исонинг ҳам амрларини ўргана бошладим. Қалбим қабул қилмаган энг қийин қоида мана: “Имонсизлар билан шерик бўлманглар”. Менга, тақводор эркак имонга кирмаган аёлга уйланиши мумкин эмас, деб ўргатишганди.
Бироқ мен имонда бўлмаган аёлни севиб қолгандим ва биз унаштирилгандик, энди эса мен севги ва бурч ўртасида азобда қолгандим.
Мен Худо билан келишишга уриниб, Унга ваъда бердим: агар севгилим ҳафта охирида мен билан жамоатга бориб, масиҳий (менинг тушунчамга кўра) бўлмаса, у билан алоқани узаман. Мен унга ўз қарорим ҳақида айтмадим ва ҳеч кимга бу ҳақда бир оғиз гапирмадим. Бу менинг ва Қодир Худонинг ўртасидаги шахсий битим эди.
Ўша куни эрталаб унинг келишидан аввал хонамга беркиниб, севгилим ҳаққига ибодат қилишга тушдим. Мен ўз илтимосимни Исонинг қатъиятли бева ҳақидаги масали билан асослашга уриндим. Аммо бу менга етарли даражада ишонтирарли бўлиб туюлмади. Агар ишимнинг муваффақияти учун Фаришта билан ҳам курашишимга тўғри келганида, мен уни чуқур нокаут ҳолатига туширган бўлардим. Мен танланганлик ва абадий қарорлар ҳақида ҳеч нимани билмасдим. Ҳаттоки Худонинг ҳаёт китобида севгилимнинг исми бўлмаса, уни шу бугуноқ ёзиб қўйишларини қаттиқ истардим. Агар Осмон Шоҳлиги куч билан забт этиладиган бўлса, буни тўғридан тўғри амалга оширгим келарди.
Маҳбубам кечқурун истаб-истамай мен билан ибодат йиғилишига борди. У менга шубҳа билан қаради ва ўзининг “бу диний тадбир”га бўлган норозилигини ифода этди.
У ибодат йиғилишининг ўртасида, худди Жон Уэсли каби Олдерсгейт уйида содир бўлганидек, юраги “ғалати тарзда исиганини” ҳис қилди. Худди Августин боғда ва Мартин Лютер қалъа минорасида кўргани каби, у жаннатнинг очилган дарвозасини ва ўзининг ундан кириб бораётганини кўрди.
Маҳбубам йиғиндан сўнг менинг қувончимдан ҳам ошиб ўтадиган завқ-шавқ билан деди: “Энди кимлигингни биламан, Муқаддас Руҳ!”
Бу ҳайқириқ тажрибали назариётчи ифода этган фикр эмасди. Бу масиҳийлик эътиқодига яна қайта юзланган кишининг илк таассуротларини акс эттиради. Ҳарҳолда мен ушбу жумлани эътиборга лойиқ деб ҳисоблайман. Бу аслида тўсатдан покиза имон уйғотган ҳақиқатни англаш бир лаҳзадаёқ юз берганида, ҳаётнинг ана шундай кескин воқеалигига нисбатан ўз-ўзидан юзага келадиган реакция эди.
Бу оддийгина фикрда кўплаб чуқур маънолар бор. Келинг, ана шу жумлани таҳлил қилайлик. Биринчи сўз диққатга сазовор: “Энди”, - деди у.
Севгилимнинг изоҳ беришича, у Муқаддас Руҳни аввал ҳам эшитган, албатта. Жамоатда ўтказиладиган никоҳ маросимларида, Қутлуғ Кечлик ва марҳаматлаш пайтида, шунингдек, чўпон ибодатининг якунида “Ота, Ўғил ва Муқаддас Руҳ номи билан” сўзларини тез-тез эшитиш мумкин.
Аммо жамоат ҳаётида “Муқаддас Руҳ” сўзи катта ибодатнинг мавҳум ва кам тушунарли қисми бўлган.
Учликнинг Учинчи Шахси ҳақида эслатиб ўтилганлиги севгилимда ҳеч қандай аниқ тасаввурни ҳосил қилмади.
“Биламан” сўзи қандайдир янги нарса маълум бўлганидан дарак беради. Аввал мавҳум бўлган нимадир англаб етилди, тўсатдан қалблар ёришди. “Энди мен
Веста (севгилим) билимнинг алоҳида бир турини назарда тутганди. У Муқаддас Руҳ ҳақида биринчи марта эшитиши эмасди. Унга бундай тушунча таниш бўлиб, катехизис (диний ақидаларнинг савол-жавоб тарзидаги қисқача баёни) бўйича имтиҳон топширган ва Муқаддас Руҳ ҳақида умумий тасаввурга эга эди.
“Энди мен биламан” – умумий маълумотлар доирасига кирадиган билимларнинг янгича турини ифодалайди ва шахсий кечинмаларнинг натижаси ҳисобланади.
Ҳаворийларнинг руҳий англаш таълимотига алоҳида эътибор қаратишга тўғри келади. Павлус Коринфликларга Мактубида ёзади:
Мазкур парча Муқаддас Руҳ ҳақидаги тушунчамиз учун шунчалик муҳимки, биз янада муфассалроқ муҳокама учун унга кейинроқ қайтамиз. Ҳозир эса Павлус бу ўринда биринчи қарашда “тентакликдай” туюладиган руҳий муҳокама ҳақида гапирганини қайд этайлик. Яъни инсон ўзининг тубанлашган ҳолатида Худонинг ваҳийсига етишиш қудратига эга эмас. Дарҳақиқат, Павлус аниқ-равшан эълон қилади: “ҳақиқатни улар тушуна олмайдилар”. Имонда бўлмаган одам бизнинг руҳий нарсаларимизни муҳокама қилиш ҳолатида эмас. Биз ўз табиатимизга кўра имонда эмасмиз ва токи Худонинг Руҳи бизда имон сари интилишни уйғотмас экан руҳият ҳақида муҳокама қилолмаймиз. Бу айнан қайта туғилишимизга йўналтирилган Муқаддас Руҳнинг ишидир. Биз фақат шундан кейингина руҳий хизмат қилиш лаёқатига эга бўламиз.
“Энди мен биламан” – Веста бу сўзларни айтганида, онгли равишда ёки англамаган ҳолда ўзининг янги, қайта туғилган руҳий ҳолати ҳақида, Худога мурожаати ҳақида гувоҳлик беради.
“Энди кимлигингни биламан, Муқаддас Руҳ”.
Эътиборга олиш керакки, Веста бундай гапни айтмади: “Энди мен Муқаддас Руҳнинг
Каломда Муқаддас Руҳ бизнинг қаршимизда “нимадир” (мавҳум куч, ҳукмронлик, нарса) эмас, балки “У” тариқасида гавдаланади. Муқаддас Руҳ – Шахс. “Шахс” тушунчаси ақлни, иродани ва ўзига хосликни назарда тутади. Шахс олдиндан ўйлаб қўйилган ҳаракатлар қилади. Ҳеч қандай мавҳум куч ҳеч бир ҳолатда нимадир қилишни “ўз олдига мақсад қилиб қўйиш”га қодир эмас. Яхши ёки ёмон мақсадлар қўйиш фақат шахсга хосдир.
КАЛОМДА МУҚАДДАС РУҲГА НИСБАТАН КИШИЛИК ОЛМОШИДАН ФОЙДАЛАНИЛАДИ
Биз шахс ҳақида гапирганимизда,
Бироқ Каломда Муқаддас Руҳ ҳақидаги эслатмаларда шахсий олмошлар асло шеърий сатрларда эмас, балки панд-насиҳатли баёнларда учрайди. Ҳаворийлар фаолияти китобининг 13-боб 2-оятида ўқиймиз:
Бу ўринда Муқаддас Руҳга тегишли бўлган Менга ва Мен олмошлари қўлланилганини кўрамиз. Шунингдек, ушбу матнда Муқаддас Руҳ аниқ, тушунарли мақсадга йўналтирилган кўрсатма берганини қайд этамиз. Юҳанно баён этган Хушхабарнинг 15-боб 26-оятида ҳам айтилган:
Исо бу ўринда “У” деганда Муқаддас Руҳни назарда тутади. Айрим тадқиқотчилар “Юпатувчи” юнонча матнда ўрта турга мансуб эканини ва грамматика қоидасига кўра олмошнинг от билан мувофиқ келишини айтиб эътироз билдиришлари мумкин. Қўшимча иловада (“...чиқадиган Ҳақиқат Руҳи”) Муқаддас Руҳ учун ўрта турга нисбатан олмош ишлатилади, бироқ дарҳол кишилик олмоши
Юҳанно баён этган Хушхабарнинг 15-бобида кам ишонарли бўлиб туюлганлар 16-бобнинг 13-оятида батафсил ёритилади;
Бу ўринда эркак турида У олмошини ишлатиш учун ҳеч қандай грамматик асос йўқ. Бу Исо томонидан Муқаддас Руҳ – шахс эканлигини эълон қилиш истагидан келиб чиққан, холос.
БИЗ МУҚАДДАС РУҲ БИЛАН ШАХСИЙ МУЛОҚОТГА ТАКЛИФ ЭТИЛГАНМИЗ
Муқаддас Китоб бизни Муқаддас Руҳга “ишонишга” чорлайди. Биз Унинг номи билан, шунингдек, Ота ва Ўғил номи билан чўмдирилганмиз. Руҳ – ибодат объекти. Имонлилар нарсаларга сиғиниши мумкин эмас, ахир бу бутларга сиғиниш бўларди. Биз фақатгина шахсият бўлган Худога мурожаат қиламиз.
Янги Аҳддаги ҳаворийларнинг марҳаматлари Муқаддас Руҳ билан дўстона мулоқотдан дарак беради.
Янги Аҳд Муқаддас Руҳга қарши гуноҳ қилмаслик, Муқаддас Руҳга қаршилик қилмаслик ва Уни ранжитмаслик ҳақида бизга ўгит беради. Чунки У – шахс бўлиб, биз Уни мамнун этишимиз ёки ҳақорат қилишимиз, Уни севишимиз ҳамда Унинг учун севимли бўлишимиз ва ниҳоят, У билан шахсий мулоқотга эга бўлишимиз мумкин.
МУҚАДДАС РУҲ ШАХС СИФАТИДА ҲАРАКАТ ҚИЛАДИ
Муқаддас Руҳ биз билан шахсий муносабатлар орқали боғланган. У биз учун амалий ҳаракатлар қилади, бу ҳаракатлар эса бизнинг тасаввуримизда шахс фаолияти билан бирлашади. У бизни ўргатади. У бизга таскин беради. У бизни бошқаради. У бизга ёрдам беради.
Бундай самарадорликка ҳеч қачон мавҳум объектларнинг ёрдамисиз эришиб бўлмайди. Денгизчилар юлдузларга қараб мўлжал олишади, биз қуёш ботишининг гўзаллигига маҳлиё бўламиз. Бироқ мафтун бўлишдан оладиган ҳузуримиз онгли ёки онгсиз равишда шафақ феномени ва кечинмаларимиз ортида Мусаввир Шахсияти тургани ҳақидаги фаразларга асосланган. Биз табиат объектларидан маҳлиё бўлишга - аммо фақат аналогия усуллари ёрдамида – “ўргатилган” бўлишимиз мумкин.
Муқаддас Руҳнинг биз билан мулоқот усули – шахсга хос. У айнан Шахс сифатида бизни бошқаради, таскин беради, нимагадир ўргатади ва ҳ.к. Муқаддас Китоб шу боис Унинг фаолиятини ифодалаётганда, ақл, ирода, ҳиссиёт, куч-қудрат каби тоифалардан фойдаланади. Руҳ танлайди, ошкор қилади, эълон қилади, огоҳлантиради. Юлдузлар ва шафақ бунга ўхшаш ҳеч нимани қилишга қодир эмас.
Хуллас, биз шундай хулосага келамизки, агар Муқаддас Руҳ севимли, қадрланувчи, ҳақоратланувчи, ранжитиладиган бўлиши мумкин бўлса, агар Унга бўйсунишса ёки Унга қарши гуноҳ қилишса, демак, У – шахс.
Бироқ яна савол қолади: Муқаддас Руҳнинг шахсияти мустақилми? Уни бошқа иккита шахслардан, яъни Худо Ота ва Худо Ўғилдан фарқли қиладиган ўзига хослик борми? Муқаддас Китоб Унга берган барча шахсий фазилатлар Отага тегишли эмасми? У Отанинг шунчаки бир акси эмасмикан?
Бу саволлар Худо ҳақидаги фикр-мулоҳазаларимизда муқаррар юзага келади. Биз битта Худога ишонамизми ёки учта Худога? Биз Муқаддас Руҳни алоҳида шахс сифатида ўйлай бошлаганимиз заҳоти онгимизда Муқаддас Учлик ҳақидаги сирли ва чуқур фикрлар уйғонади. Жамоат Муқаддас Руҳ – шунчаки шахс эмас, У – Илоҳий Шахс, У – Худо эканлиги ҳақидаги диний ақидаларни тасдиқлайди.
ИККИНЧИ БОБ
МУҚАДДАС РУҲ – ХУДО
Ж. Б. ФИЛЛИПС
Демак, Муқаддас Китобда Муқаддас Руҳ мавҳум куч сифатида эмас, балки шахс сифатида гавдаланади. Биз Уни ўрта турга мансуб деб эмас, балки “У” деб атаймиз. Шунингдек, Муқаддас Китобда Муқаддас Руҳнинг Илоҳий Шахс эканлиги ҳам кўрсатилган. У – Худо. Биз мазкур бобда ва китобнинг бошқа саҳифаларида буни исботлашга уриниб кўрамиз. Аммо Муқаддас Руҳни Худо сифатида қабул қилишдан аввал, Исо Масиҳнинг Худо сифатида Шахс эканлигини англаб олишимиз лозим.
Исонинг илоҳий тарзда келиб чиқиши ҳақидаги кескин баҳслар юз йиллар мобайнида давом этган. Ҳар бир авлодлар даврида Исони оддий одам даражасига туширишга уринишлар бўлган. Жамоат Масиҳ – Худо ва Одам эканига, Унинг икки хил табиатли – инсоний ва илоҳий – битта Шахс эканлигига амал қилади. Эрамизнинг 451-йилида Халкидон жамоати Исонинг ҳақиқий одам (
Жамоат тарихида тўрт юз йил Масиҳнинг илоҳий табиати ҳақидаги қизғин баҳслар билан алоҳида ажралиб туради. Бу тўртинчи, бешинчи, ўн тўққизинчи ва йигирманчи асрлар. Мен бу ҳақда эслатиб ўтаётганимнинг сабаби, биз Масиҳнинг илоҳийлиги ҳақида тобора кескин баҳслар бораётган асрда яшаяпмиз. (Дарҳақиқат, бундан бир неча йиллар муқаддам Исонинг илоҳий келиб чиқишини жиди шубҳа остига қўйган
Айрим замонавий диний оқимлар Исонинг Шахсини шу даражада улуғлашадики, Унга ижод сифатида муносабатда бўлишларига қарамай, У диний сажданинг асосий объектига айланади. Мормонлар ҳам, Иегово гувоҳлари ҳам Унга катта садоқат кўрсатишсада, Уни яратилган мазмун-моҳият деб билишади. Агар бундай садоқат ўзида сажда қилишни ҳам акс эттирса, бу ҳолда мазкур эътиқодларнинг асосий моҳияти – бутпарастлик эканини афсус билан қайд этишимизга тўғри келади. Бутпарастлик Абадий Худога сажда қилиш ўрнига кимгадир ёки нимагадир сиғиниш демакдир. Мормонлар Исо – оламни Яратувчи деб ҳисоблашади, бироқ Унинг ижодиёти Худо Исони яратганидан сўнг бошланган. Бу фикр бемаъниликдек кўринади: Худо Исони яратган, кейин эса Исо дунёни яратган. Бу ўринда Исо бир вақтнинг ўзида ҳам Яратувчи, ҳам яратилган ижод бўлиб қолади.
Агар Исо Худо бўлмаса, демак, масиҳийлик ўз замирида хурофотга ботган экан. Исонинг Худо эмаслигини тасдиқлаш Худонинг ягона эканини инкор қилади, модомики бу Ўғил ва Муқаддас Руҳнинг илоҳийлигини рад этиб, шу билан биргаликда уларга сажда қилишни буюради. Бошқа тарафлама, агар Ўғил ва Муқаддас Руҳ чиндан ҳам илоҳий бўлишса, бу ҳолда биз Иегова гувоҳларини – Иегованинг
Агар Масиҳнинг илоҳий табиати масаласида кескин баҳслар олиб борилган бўлса, унга нисбатан Муқаддас Руҳнинг илоҳийлиги ҳақида камдан кам мунозара юритилган. Муқаддас Китобда Яратувчининг режасини амалга оширадиган Муқаддас Руҳнинг илоҳий хусусиятлари шунчалик аниқ кўрсатилганки, тўртинчи асрдан бошлаб Унинг Шахсини тан олганлар томонидан Унинг илоҳий табиати ўта кам ҳолларда рад этилган. Муқаддас Руҳ шахс ёки “мавҳум” куч эканлиги ҳақидаги узундан узоқ баҳслар Унинг Шахс эканлигини, хусусан,
Биз Каломдан Муқаддас Руҳнинг илоҳийлигини биламиз. Қадимги Аҳдда Худога тегишли бўлган сўз Худонинг Руҳига ҳам тааллуқли. “Худо айтди” ва “Руҳ айтди” ифодаси бир хил маънога эга. Айтиладики, Муқаддас Руҳнинг намоён бўлиши – бу Худонинг фаолиятидир.
Биз буни Янги Аҳдда ҳам кўрамиз. Ишаё Пайғамбар Китобининг 6-боб 9-оятида Худо пайғамбарга мурожаат қилиб: “Бор, мана шу халққа айт” дейди. Павлус Ҳаворийлар фаолияти Китобининг 28-боб 25-оятида ушбу сатрлардан иқтибос келтириб айтади: “Муқаддас Руҳ Ишаё памғамбар орқали ота-боболарингизга ушбу гапни тўғри айтган экан”. Бу ўринда ҳаворий Муқаддас Руҳ Худо номидан гапиришга ҳақли эканини билдиради.
Шунингдек, ҳаворий имонлилар – бу Худонинг маъбади эканлигини эълон қилади, чунки Муқаддас Руҳ уларда яшайди (қаранг: Эфес. 2:22; 1 Кор. 6:19; Рим. 8:9-10). Агар Муқаддас Руҳнинг Ўзи Худо бўлмаса, биз Муқаддас Руҳга эга бўлган ҳолда ўзимизни Худонинг маъбади дея аташимиз мумкинми? Айримлар бу саволга жавоб бериб, Муқаддас Руҳ Худо томонидан юборилганини ва Унинг вакили эканлигини исботлаб беришади. Бундай ҳолатда Худо Ўзининг элчиларидан бири бўлган “жойда” иштирок этишини айтиш мумкин. Бироқ бу матннинг аниқ маъносини ўта эркин талқин этишдир. Каломнинг барча қисмида Муқаддас Руҳ Худонинг ваколатли вакили сифатида эмас, балки Худонинг Ўзи билан тенглаштирилади.
Ҳаворийлар фаолияти китобининг 5-боб 3-4 оятларида ўқиймиз:
Биз бу ерда бир хилликни кўрамиз: Муқаддас Руҳга ёлғон гапириш – Худога ёлғон гапириш демакдир.
Масиҳ ва ҳаворийлар Муқаддас Руҳни бир неча бора илоҳий хусусиятлар ва мукаммаллик эгаси сифатида тасвирлайдилар. “Лекин Муқаддас Руҳга куфрлик қилганлар кечирилмайди”, - деган Масиҳ (Матто 12:31). Агар Муқаддас Руҳ Худо бўлмаганида, Унга нисбатан куфрлик кечириб бўлмас гуноҳ сифатида қаралишининг эҳтимоли камроқ бўларди.
Муқаддас Руҳ
Муқаддас Руҳ
Биз бу ерда Муқаддас Руҳнинг иштироки Худонинг иштироки билан баробар қўйилганини кўрамиз. Руҳ қаерда бўлса, Худо ҳам ўша ерда. Забурчининг риторик саволида Муқаддас Руҳ иштирокидан яширинишнинг иложи йўқлиги ҳақидаги жавоб мавжуд. У ҳамма ерда ҳозир. Бу ҳам Худонинг ҳамма нарсани кўра олиши каби Унинг хусусиятларидан бири, асло яратилган ижод эмас. Ҳатто фаришталар каби илоҳий мавжудотларда ҳам бир вақтнинг ўзида турли жойларда бўлиш қобилияти мавжуд эмас. Ҳарҳолда фаришталар (қулаган фаришта – шайтонни ҳам қўшган ҳолда) – руҳлар бўлишсада, уларнинг имкониятлари чегараланган. Улар макон ва вақтга боғланган. Улар яратилганлар тоифасига мансубдир, ҳеч бир яратилган ижод эса ҳамма ёқда бўлишга қодир эмас.
Муқаддас Руҳ ҳамма нарсани билувчи, ҳамма ёқда ҳозир ва
Биз дунёнинг яратилиши ҳақида мулоҳаза юритганимизда, фикрларимиз эҳтиром билан Самовий Отамизга мурожаат қилади. Аммо Калом билан яқинроқ танишгач, яратилиш жараёнида учта Илоҳий Шахс иштирок этганини билиб оламиз. Юҳанно Масиҳнинг моҳиятини (Унинг одамга айлангунича),
Павлус Юҳаннонинг таълимотидаги асосий мазмунни такрорлайди:
Шунингдек, биз Муқаддас Китобнинг биринчи саҳифаларидаёқ Муқаддас Руҳ ҳақида ўқиймиз:
Каломда Муқаддас Руҳнинг яратилиш ишидаги иштироки бир неча бора эслаб ўтилади.
Забурчи хитоб қилади:
Аюб ҳам шу фикрни тасдиқлайди:
Муқаддас Руҳ – ҳаёт ва инсон онгининг яратувчиси (қаранг Аюб 32:8; 35:11). У Марямнинг Исога ҳомиладор бўлиб қолишига кўмаклашган куч манбаидир.
Муқаддас Руҳ пайғамбарларни, ҳакам ва шоҳларни мойлаган. Исо Ўз хизматини бошлаши учун У томонидан мойланган. Янги Аҳдда Муқаддас Руҳ Масиҳни ўликдан тирилтиргани айтилади.
Руҳ фақат Худо қодир бўлган ишларни амалга ошириш учун қудратини намоён этади. Павлус Худонинг Иброҳим билан ўзаро муносабатлари ҳақида эслаб, ёзади:
Ўлимдан сўнг қайта туғилиш ва ҳеч нимадан ниманидир яратиш учун Худонинг ҳар ишга қодир қудрати керак. Ҳеч қандай яратилган ижод йўқ нарсадан ниманидир ярата олмайди. Ҳеч қандай яратилган ижод ўлимдан сўнг янги ҳаётни бошлаб беролмайди, руҳан ўлик қалбларни тирилтира олмайди. Бундай иш учун Худонинг куч-қудрати зарур. Буларнинг барчасини Муқаддас Руҳ бажаришга қодир.
Муқаддас Китобда Муқаддас Руҳ сажда қилиш объекти сифатида бизга гавдаланади. Янги Аҳднинг чўмдирилиш амрига Муқаддас Руҳ ҳақидаги сўзнинг киритилиши катта аҳамиятга эга. Жан Кальвин бу сўзни шундай изоҳлайди:
Павлус Отани, имонни, чўмдирилишни ва уларни боғлайдиган сабабни бирлаштиради, яъни: агар битта эътиқод бўлса – демак, битта Худо мавжуд; агар битта чўмдирилиш бўлса, демак, битта эътиқод бор. Ўз навбатида, агар биз битта эътиқод асосида чўмдирилсак ва битта Худога итоат этсак, ҳақиқий Худо биз Унинг номи ила чўмдириладиган Худо эканлигига ишонишимизга тўғри келади. Ва бу ўринда Нажоткорнинг мукаммал имон-эътиқодининг намоён бўлган ёруғлигини тасдиқлаш учун Унинг Ўзи тантанавор айтган сўзларига шубҳа бўлиши мумкин эмас: “Шунинг учун бориб, барча халқлардан шогирд орттиринглар. Уларни Ота, Ўғил ва Муқаддас Руҳ номи билан сувга чўмдиринглар” (Матто 28:19). Ўшандан буён Ота, Ўғил ва Муқаддас Руҳ номи билан чўмдириш Худо номи билан чўмдириш каби бир хил кучда тўла-тўкис намоён бўлмоқда. Агар Нажоткорнинг Ота, Ўғил ва Муқаддас Руҳ номи билан чўмдирилиш ҳақидаги амри битта эътиқодга кўра уларга ишонишимиз зарурияти ҳақида бўлмаса, бу амрнинг маъноси нимадан иборат? Ахир бу Ота, Ўғил ва Руҳ – ягона Худо эканлиги ҳақидаги даъводан фарқ қиладими? Мана шунинг учун битта Худодан бошқаси мавжуд эмаслиги ҳақидаги аниқ таърифга бўлган заруриятдан келиб чиққан ҳолда биз Каломнинг ва Худо Руҳининг моҳиятан бир эканлиги ҳақидаги хулосага келамиз (“Масиҳийлик эътиқодидаги панд-ўгитлар”
Муқаддас Руҳ ҳақидаги сўзлар нафақат чўмдирилиш амрига, балки ҳаворийларнинг марҳаматларига ҳам киритилган:
Демак, биз Муқаддас Китоб Муқаддас Руҳнинг илоҳийлигини аниқ тасдиқлаётганини кўриб турибмиз. Руҳ – бу Шахс. Руҳ – бу Худо.
Биз бу иккала тасдиқни кўриб чиқиб, масиҳийлик эътиқодидаги энг муҳим ва мураккаб таълимот – Учлик ҳақидаги таълимотга келамиз.
Хўш, Учликни – Ота, Ўғил ва Муқаддас Руҳни – тан олиб, шу билан биргаликда
Биз навбатдаги бобда масиҳийлик эътиқодининг ана шу чуқур сирини тадқиқ этамиз.
УЧИНЧИ БОБ
УЧЛИКНИНГ СИРИ
АВЛИЁ ПАТРИК
Муқаддас Китобдаги энг машҳур қонунлардан бири – бу энг буюк амр:
Исо мазкур амрни эслатиб ўтиб, айтади:
Исо буюк амр амрни “биринчи” деб айтганида, У кетма-кетликни назарда тутмаган. Худо кўп амрларни улардан каттароғи очиқланмасидан аввал берган. Исо бу амрни “биринчи” деганида, унинг аҳамият жиҳатдан биринчи эканлиги ҳақида аниқ тушунча берган. Айнан шунда бошқа барча амрларнинг мазмуни ифода этилган ва унга Мусонинг бешта китоби ҳамда пайғамбарлар китобида барча баён этилганларнинг асоси келтирилган.
Биз Худони қачонлардир қалбимиз билан, руҳимиз ва онгимиз билан севиб қолишимиздан аввал, севишимиз зарур бўлган Худо ҳақида муайян тасаввурга эга бўлишимиз керак. Энг буюк амр ўша даврга хос бўлган муҳитда биринчи эди. Яҳудий халқи уни
*Қулоқ сол (қадимги ибронийча). – Муҳаррир изоҳи
Худо ягона! Бундай эътиқод Исроилни монотеистик миллат сифатида ифодалайди. Монотеизм битта Худога ишончни англатади. Бу қадимги Аҳдни полетеизмнинг бошқа шакллардан кескин ажратиб туради. Исроилнинг барча қўшниларида кўп худолик ривожланганди. Эътиқоднинг негизи уларда турли худоларга ва маъбудаларга сиғиниш ҳисобланган. Уларда уруш, ҳосилдорлик, севги, табиат ҳодисалари ва бошқа ҳолатларга хос ўз маъбадлари бўлган. Фақат Исроил ягона Қодир Худога садоқати билан ажралиб турган. Ўнта амрнинг биринчи амри шундай сўзлар билан кучайтирилган:
Бу қонун Яхве – ҳақиқий Худодан бошқа яна қандайдир маъбад ёки маъбудаларга сиғинишни мутлақо инкор этади. Қонунда Худонинг “Менинг олдимда” айтган сўзи мутлақо “устунлик ҳуқуқи”ни англатмайди. Аксинча, Биринчи Амрда яҳудийларнинг бошқа илоҳларга сиғинишлари ва хизмат қилишлари мумкинлигига ҳаттоки ишора ҳам йўқ.
“Менинг олдимда” сўзи “Менинг ҳузуримда” маъносини билдиради. Худо аниқ-равшан қилиб, У ҳеч қаерда ва ҳеч қачон бошқа худоларга сиғинишларига тоқат қилолмаслигини айтган. Яхведан бошқа кимгадир ёки нимагадир сиғиниш бутпарастлик билан баробар бўлиб, Худонинг ғазабини келтирган.
Қадимги Аҳддаги монотеизмга бўлган айнан шу жўшқин даъват Учлик тушунчаси бўйича кўплаб таъналар келиб чиқишига сабаб бўлган. Агар Худо ягона бўлса, бизнинг уч шахсга – Отага, Ўғилга ва Муқаддас Руҳга сажда қилишимизни қай тарзда оқлай оламиз?
Учлик тушунчаси ана шу саволга жавоб беришга даъват этилган. Учликнинг таърифи шундай жаранглайди: “Худо моҳиятан ягона, аммо уч қиёфада намоён бўлади”.
Бундай ифода масиҳийликни турли томонлардан бўладиган жиддий хавф-хатарлардан ҳимоя қилишга интилади. Бир тарафлама, жамоат ўзининг монотеизмга бўлган қатъий содиқлигини асраб қолишни истайди. Мана нима учун таърифнинг биринчи қисми шундай дейилган: “Худо Ўз моҳиятига кўра ягона”. Бу эса биз
Бошқа томонлама, жамоат Муқаддас Китобда Масиҳнинг ва Муқаддас Руҳнинг илоҳий табиати ҳақида билдирилган аниқ сўзларга содиқ. Шу боис жамоат Худонинг учта қиёфасини – Ота, Ўғил ва Муқаддас Руҳни - ажратиб кўрсатади. Бу билан эса таърифнинг иккинчи қисми – “учта қиёфада” – изоҳланади.
Мазкур таърифнинг маъносини теранроқ тушунишга уринишдан аввал, Учлик ғоясининг рақиблари томонидан келтириладиган айрим умумий эътирозларни қараб чиқиш фойдали бўларди.
1 ЭЪТИРОЗ: “УЧЛИК” СЎЗИ МУҚАДДАС КИТОБГА ТААЛЛУҚЛИ ЭМАС ВА БУ ҲОЛАТ БОШҚА ФАЛСАФАНИНГ МУҚАДДАС КАЛОМГА СУҚИЛИБ КИРГАНИНИ БИЛДИРАДИ.
Жан Кальвин бундай танқидларга нисбатан ўта таъсирчан бўлган. Илоҳий сўзни чеклаш ва уни Каломдаги иқтибосларга қўшиб қўймоқчи бўлганларга жавобан, у ёзган:
Кальвин ва унинг ҳамфикрлари масала Каломдан ўзлаштирилган қандайдир муайян сўзларда эмас, балки Муқаддас Китоб тушунчасини аниқ етказиб беришдан иборат эканлигини уқтиришган. Агар Муқаддас Китоб тушунчасига тўғри келса, биз илоҳий мулоҳазаларни ифода этиш учун Каломда бўлмаган сўзлардан ҳам фойдаланишимиз мумкин.
Кальвин инсон тилининг кучли ва заиф жиҳатларини яхши англаган. У ёзади:
Бизнинг тушунчаларимизни текшириб кўриш учун савол бериш зарур: улар чиндан ҳам Каломдан олинганми?
Изчил масиҳийлик Худони англаб бўлмаслигини таъкидлайди. Мен бу ҳақда гапираётганимда, биз Худо ҳақида ҳеч нимани билиб ололмаслигимизни назарда тутмаяпман. Худо Ўзи ҳақида билдирадиган маълумотлар муайян даражада биз учун очиқ. Бироқ бизнинг Худони тушуниш лаёқатимиз чекланган. Одамлардан ҳеч қайси Уни тўлиқ тушуниш даражасига эга эмас. Бизнинг У ҳақдаги билимларимиз бутунлай чекланмаган. У ҳатто Ўзини Каломда очиб бераётганда ҳам, фақат муайян даражадаги илоҳий ёндашуви билан бизнинг чекланган ўзлигимизга мослашади. Худо бизга бизнинг инсоний тилимизда мурожаат қилади. Ва яна Кальвин Муқаддас Китобда Худони тасвирлаш учун инсоний тушунчанинг кенг қўлланилишини қайд этади:
Жамоат Муқаддас Китоб ҳақиқатларини тушунтириш учун илоҳиётга тааллуқли бўлмаган сўзлардан фойдаланишга мажбур бўлишига бир қатор сабаблар мавжуд. Биринчидан, жамоатнинг шундай қилишига тўғри келади, негаки еретиклар Муқаддас Китобдаги сўзларнинг аҳамиятини ўзгартириб, уларни бузиб, нотўғри талқин қилишади. Еретиклар ўз таълимотларига Муқаддас Китоб орқали сайқал беришга уриниб, ҳамиша бу найрангдан фойдаланишган. Павлус айнан шу ҳақда эфесликларни огоҳлантирган:
Ҳаворий айтган “қуруқ гаплар” - бу ўз аҳамиятини йўқотган ва ўз моҳиятидан айрилган сўзлар. Жамоат асрлар мобайнида Муқаддас Китоб тилининг бундай бузилиши ва суиистеъмол қилинишига қарши курашган.
Аниқ маънога эришиш учун, шунингдек, халқ учун айёрона ва ўта бузиб кўрсатилишдан холи таълимотни сақлаш мақсадида махсус теологик терминология зарур. Имон-эътиқоднинг ёки бирор маслакнинг таърифи қанчалик ихчам ва теран бўлмасин, ўзларининг манфаати учун ўша эътиқоднинг сўзларидан фойдаланиб, унинг мазмунини бузишга тайёр бетайин одамлар ҳамиша топилади.
Илоҳиёт масаласида баҳсга киришиш еретикларнинг севимли тактикасидир. Кальвин бу ҳақда жамоатнинг Учликка бўлган ишончи мисолида шундай ёзган:
Бу масаланинг тарихий асосига мурожаат қилайлик. Тўртинчи асрда Арий келтириб чиқарган инқироз Учлик ҳақидаги таълимотнинг аниқ таърифига зарурият борлигини яққол кўрсатиб берди. Келишмовчиликларнинг бош “силлиқ илони” Арий исмли жамоат хизматчиси (пресвитер) эди. Арий Масиҳнинг “Худо” ва “Худонинг Ўғли” эканлигини тан олган. Шундай бўлсада, унинг қарашларига яқиндан назар солинганида, Арий «Худо» сўзини қуруқ бир товушгача бемаънилаштириб юборгани аён бўлади. Арийда “Худо” сўзи икки хил маънога эга бўлган. У Исонинг яратилган ижод эканлигини, У фақат илоҳий тарзда ўғил қилиб олингани боис “Худо” бўлганини уқтирган. (Агар “Худо” сўзи энди “
* Ж.Н.Д.Келли. Создание символов веры. London: Longmans, 1972, 232-бет.
Унинг мазҳабида “ягона” сўзи уч марта такрорланади ва ҳар бирида Арийнинг Ўғил ёки Калом Отага – ягона Худога бўйсунишига бўлган қараши таъкидланади. Худо оламни яратишни истаган ва шу мақсадда ҳаётга Ўғлини чорлаган. Гарчи Ўғил юксакликка кўтарилган бўлсада, Арийнинг издошлари мунтазам равишда У –
Арийга мансуб деб билишадиган теологик термин юнон фалсафаси тилидан олинган. Мана ўша термин –
** Бир моҳиятли (греч.) – Муҳаррир изоҳи.
Бироқ Арий
Арий жамоатнинг аввалги ҳукмномасига шикоят билдирган бўлса, бошқа еретик – Савелий –
Мунозаралар чўзилиб кетган. Агар жамоат иккала терминга нисбатан ҳам ўз нуқтаи назарини ўзгартирганини эътиборга олсак, барча баҳслар ўта чалкашиб кетишини кузатиш мумкин.
Гап шундаки, Савелийни
Савелий Ўғил Худо билан
Шу боис Савелийнинг
Арий вазиятни тубдан ўзгартирган. У Исо ва Худо ўртасидаги
Ария туфайли келишмовчиликлар арзимаган сабаб билан бўлган ғавғо ҳам, илоҳиёт масаласидаги яширин фитна ҳам эмасди. Бу ўринда жамоат Исо ва Муқаддас Руҳнинг мутлоқ илоҳийлигини тан олиши зарба остига қўйилганди. Бу мисли кўрилмаган инқироз жамоатни илоҳиёт луғатига айрим ўзгаришлар киритишга ундади. Савелий бидъати йўқолиб улгурмасидан янги хавф – арийчилик – шунчалик жиддий тус олдики, уни бартараф қилиш учун анчайин таваккал бўлган
Гарчи жамоат Масиҳнинг ва Муқаддас Руҳнинг илоҳий моҳиятини ифодалаш учун сўзни ўзгартирган бўлсада, уларнинг илоҳийлиги ҳақидаги тушунча аввалгидек қолаверди. Жамоат полемикада савелийчилар билан ҳам, арийчилар билан ҳам Учликнинг Муқаддас Китобга хос тушунчасини уқтириш ва сақлаш учун ўзининг бутун тилшунослик заҳирасини ишга солди. Жамоат Муқаддас Китоб тушунчаларини кўп маъноли ифодалаш йўли билан устомонларча бузишга уринган еретиклардан ҳимоя қилишга интилди ва Каломдан ҳам узоқлашиб кетмасликка ҳаракат қилди.
Арийдан бошланган мунозараларнинг маҳсули эътиқодда Никей эътиқод тимсолининг қабул қилиниши бўлди. Бу тимсол Худо моҳиятининг ягоналигини таъкидлаб, Худонинг Иккинчи Шахсини ижод дея ҳисоблашга бўлган ҳар қандай уринишларга чек қўйди ва Исони шундай таърифлади: “яратилмаган туғилган Зот”.
Шунингдек, мазкур баҳсларнинг натижаси сифатида Учлик таълимотига ишонадиганларнинг жамоат мадҳияси
Ушбу мадҳия билан илоҳий хусусият –
Демак, биз
Бундай мунозаралар ҳозирги кунда ҳам давом этмоқда ва бу сафар гап Каломнинг ўзлиги ҳақида боради. Муқаддас Китобнинг мутлоқ илоҳийлигини рад этадиганлар унда баён этилганлардан “Худонинг Каломи” ёки ҳатто У “бехато” дея ҳеч иккиланмасдан далиллар келтиришади, бироқ уларни бундаги
Муқаддас Китобнинг бенуқсонлигини астойдил ҳимоя қилувчи Ж.И.Пакер
2 ЭЪТИРОЗ: УЧЛИК ҲАҚИДАГИ ТАЪЛИМОТ БИР-БИРИГА ЗИД ВА ШУ БОИС АҚЛ БИЛАН АНГЛАБ БЎЛМАЙДИ
Мен кунлардан бирида масиҳийликнинг ақл бовар қилмас жиҳатлари очиқ кўриниб туришидан арз қилиб қолган фалсафа ўқитувчисини учратдим. У айтди: “Масиҳийликнинг барча тизими бир-бирига яққол қарама-қаршилик асосида тузилган”. Мен шунда ундан қандай қарама-қаршиликни назарда тутаётганини сўрадим. “Учлик!” – шу ондаёқ жавоб янгради. У сўради: “Қандай қилиб учта худо мавжуд бўлиши ва бир вақтнинг ўзида биргина Худо бўлиши мумкин?”
Мен ҳозир бу кулгили вазиятни атайин келтириб ўтдим. Моҳир файласуфлар одатда чуқур билимга эга бўлишади ва мантиқий тушунчалардан ўта маҳорат билан фойдаланишади. Уларнинг иши турли хил фикр ва таклифларни диққат билан таҳлил қилишдан иборат. Тажрибали файласуфнинг жамоатга хос Учлик таърифини бундай қатъийлик билан очиқдан очиқ рад этаётгани мени ҳайрон қолдирди.
Мен кўпчилик масиҳийлар бу фалсафа ўқитувчисининг фикрларини қисман баҳам кўришларини англаб турибман. Улар ўша ўқитувчи каби масиҳийликни рад этишмайди, аммо Учлик тушунчасида қарама-қаршиликни кўришади. Бироқ бу ҳолат ана шундай масиҳийларни унчалик ҳам безовта қилавермайди, негаки улар масиҳийликда қарама-қаршилик бўлиши эҳтимолига йўл қўйишади, эмишки, “Худонинг йўли – бизнинг йўлимиз эмас”. Айримлар бунда олий тартибнинг ҳақиқат белгиларини кўриб, ҳатто қарама-қаршиликни ижобий ҳол сифатида қабул қилишади. Бу эса Карл Барт ва Эмиль Бруннер туфайли машҳур бўлган неоортодоксия ёки диалектик теология каби илоҳиёт йўналишларининг қайғули натижасидир. Барт уқтирган: “Кимки қарама-қаршиликни қабул қилмаса ва бу зиддият билан яшамаса, у ҳали баркамол масиҳий эмас”. Бруннер масалага янада чуқурлашиб, қарама-қаршилик – ҳақиқатга хос аломат эканини айтган.
Масиҳийлик қарама-қаршиликка таяниши ҳақидаги фикрлар илоҳиёт мутахассисларини безовта қилмаслиги мумкин, бироқ бу ҳолат мени чуқур ташвишга солади. Муқаддас Китобда қарама-қаршилик – ҳақиқат белгиси эмас, балки ёлғонга хос белги, шайтоннинг нозик қуроли эканлиги билдирилган. Худо Одам Атога айтган:
“Ўласан”. Бу Худонинг аниқ ва оддий огоҳлантириши. “Ундан ейишинг биланоқ, ... ўласан”. Мантиқ нуқтаи назаридан шундай ифодалаш мумкин: агар сен А юриши қилсанг, Б юришидан қочиб қутула олмайсан.
Шайтон келиб айтди: “Йўқ, ўлмайсизлар”. Унинг фикр мана бундай эди: агар сен А юриши қилсанг, унинг ортидан Б юриши
Шайтон: Еявер, Момо Ҳаво, сен ўлмайсан.
Момо Ҳаво: Бироқ, жаноб Илон, сиз менга Худо ва Яратувчи айтган гапларга мутлақо қарама-қарши гапларни айтяпсиз.
Шайтон: Момо Ҳаво! “Худонинг йўли – бизнинг йўлимиз эмас”, демак шундай экан, бу сени ташвишга солмасин. Бизга нимаики зиддият бўлиб туюлса, Худо учун бу зиддият ҳисобланмайди. Бундан ташқари, биласан-ку, қарама-қаршилик – ҳақиқатга хос аломат. Менга ишонавер. Мендаги қарама-қаршилик сенинг олдингга олий тартибнинг ҳақиқати билан келганимни исботлаб турибди.
Момо Ҳаво: Бу гаплар жуда қизиқ эшитилади, жаноб Илон, дарахт меваларининг кўриниши ҳам иштаҳани қўзғаяпти, лекин мен ҳануз иккиланиб турибман.
Шайтон: Бас, Момо Ҳаво. Бунчалик содда бўлмагин. Сен юнон фалсафасининг тушунчаларига ўралашиб қолибсан. Қачон улғаяр экансан-а? Агар чиндан ҳам баркамол имонли бўлсанг, қарама-қаршиликларга ҳеч чўчимай ёндашгин. Менинг қарама-қаршилигимга ишонсанг, хато қилмайсан, балки инсоният бахти учун катта сакрашни амалга оширган бўласан.
Момо Ҳаво: О, мен тушундим. Дарахт томон биргина қисқа қадам – бу инсоният бахти учун катта сакраш қилиш. Қани, бир мазасини тотиб кўрай-чи!
Бирор бир ғоянинг ҳақиқийлигини қарама-қаршилик қонунисиз синовдан ўтказиб бўлмаслиги каби, бизда ҳалолликни нопокликдан, бебошликни итоатдан, ҳақиқатни ёлғондан, Масиҳни Шайтондан фарқлаб олишнинг бошқа усуллари йўқ.
Қарама-қаршилик қонуни ҳеч қандай маълумотлар билан таъминламайди. У тўсиб қўйилган, бирор-бир янги билимлар беришга лаёқатсиз. Унинг ҳукмронлиги қатъий мантиққа асосланган. У худди биз қонун доирасидан чиққанимизда чинқирадиган полиция сиренасига ўхшайди. Қарама-қаршиликлар қонуни – бақувват хўжайин. У бизнинг барқарорлик ва изчилликка бўлган тасаввуримизни синовдан ўтказади, тартибсизликка бўлган нафратни сингдиради ва аниқликни олқишлайди.
Худо барқарор. Худо изчил. Бир сўз билан айтганда, Худо доно. У Онгнинг ўзидан ҳам ортиқ даражада доно. Бироқ биз Муқаддас Китобга таянган ҳолда, Худонинг барқарор эканлигини кўрамиз. Кимга зиддиятлар ва беқарорлик Худоси ёқса, ўз шахсий худосини яратиб олаверсин, чунки ҳақиқий Худо уларга тўғри келмайди.
2 эътирозда мен маъқуллайдиган битта нуқтаи назар бор. Бир бандда мантиқ кучга эга: агар Учликнинг тушунчаси қабул қилинадиган бўлса, бундан унинг ақл бовар қилмас фалсафа эканлиги ҳақида хулоса чиқармасликнинг иложи йўқ. Мен масалага янада чуқурлашган бўлардим. Агар уни ақл билан англаб бўлмаса, у бизнинг эътиқодимизга номуносиб экан. Худони бемаъни панд-насиҳатлар билан улуғлаб бўлмайди. Агар Учлик ҳақидаги бизнинг таърифимиз зиддиятли бўлса, ундан бемаънилиги учун воз кечиб юбориш керак.
Демак, энг муҳим савол очиқ қоляпти: Учлик тушунчасининг таърифи зиддиятлими? Мен ўз саволимга оддий қилиб, “йўқ” дея жавоб қайтарган бўлардим. Бироқ бунинг ўзи етарли эмас. Жавоб шунчаки раддиядан кўра ишончлироқ бўлиши керак. Шу боис мен мутлақо сўзини алоҳида ажратиб жавоб қайтараман: “Мутлақо йўқ!”. Жамоатнинг Учлик ҳақидаги таърифида заррача ҳам қарама-қаршилик мавжуд эмас.
Мантиқ қонунлари объектив ва ўзига хосликдан холи. Ҳеч иккиланмай, уларни ҳар қандай фикрларга нисбатан қўллаш мумкин. Улар худди математик тенгламалар каби ҳис-туйғуларга эга эмас. Бу аниқ қоидани Учлик тушунчасининг таърифига нисбатан қўллаганларида, қарама-қаршиликнинг йўқлиги аён бўлиб қолади.
Келинг, яна бир бора Учликнинг таърифига мурожаат қилайлик:
Мазкур таърифда Худо ҳақидаги иккита фикр бор, иккита турлича, аммо бир-бирини рад этмайдиган фикр мавжуд. Бир томонлама, Худонинг моҳиятан ягона эканлиги айтилса, бошқа томонлама, Худо уч қиёфада намоён бўлиши билдирилган. Бундан шундай хулоса чиқариш мумкин:
Агар А ва Б бир-бирларига қарама-қарши бўлишганида, таъриф чиндан ҳам зиддиятли бўларди. Б, агарда, А ни рад этса, ўз навбатида, Б аслида А эмаслиги келиб чиқади. Ушбу ҳолатда таъриф мана бундай кўринишда бўлади:
Ҳаттоки бу фикр адолатли бўлса ҳам (аслида эса ундай эмас), таъриф қарама-қаршилик тусини олмайди. Агар моҳият ёки бирор нарса тўртта параметрга эга бўлса, биз унинг
Бу нимадир нарса бир вақтнинг ўзида ягона ва ўша муносабатлар тизимида ўз ҳолида қолиши мумкин эмаслигини англатади. Бунга мисол келтиришимга изн беринг.
Мен эркакман. Менга бир вақтнинг ўзида эркаклигим юзасидан бир қанча фикрларни билдириш мумкин. Мен – ота, ўғил ва эр. Бу учта турли хил функциялар бир вақтнинг ўзида мавжуд, аммо битта ва ўша муносабатлар тизимида эмас. Мен бир вақтнинг ўзида ота ва ўғил бўлишим мумкин, бироқ бир хил муносабатлар тизимида эмас. Ўғлимнинг отаси сифатида ва отамнинг ўғли сифатида мен ўзимнинг отам бўлиб қололмайман. Ўзининг отаси ёки ўзининг ўғли бўлиб қолишнинг иложи йўқ.
Келинг, Учликнинг таърифига қайта қолайлик. Агар биз Худонинг моҳиятан ягона эканлигини айтиб, сўнгра Худо моҳиятан учлик эканини қўшиб қўйсак, бизда бемаъни қарама-қаршиликлар юзага келмаган бўларди.
Ҳеч нима бир вақтнинг ўзида битта муносабатлар тизимида ягона
Бироқ Учликнинг таърифи бундай нарсалар билан тасдиқланмайди. Айтилишича, Худо бирида ягона (моҳият) ва бошқасида учликдир (шахс). Агар моҳият ва шахсият – иккаласи ҳам бир эканлиги исбот қилинмаса, таъриф қарама-қаршиликка эга бўлмайди.
Моҳият ва шахсият ўртасидаги фарқ Худо ҳақидаги фикрларда қарама-қаршилик бўлмаслиги учун жамоат томонидан пухталик билан ўйлаб топилган.
Савол шундаки, моҳият ва шахсият ўртасидаги фарқ қанчалик муҳим? Эҳтимол, бу чинакамига эмас, балки оғзаки тафовутни белгилайдиган шунчаки сўз ўйинидир?
Биз кейинги бобда мана шу масалани тадқиқ этамиз. Шунга кўра хулоса қиламизки, агар моҳият ва шахсият ўртасида фарқлар чиндан ҳам мавжуд бўлса, бу ҳолда Учлик таърифи бир-бирига зид эмас ва уни ақл билан англаш мумкин. Бу эса мантиқан асосланган бўлиб, Муқаддас Китобга ҳам мувофиқ келади.
ТЎРТИНЧИ БОБ
МОҲИЯТ ВА ШАХСИЯТ: УЧЛИК СИРИНИ ТАДҚИҚ ЭТИШ
РИЧАРД РЕЙНС
Учлик тушунчаси учун ўта муҳим бўлган моҳият ва шахсият ўртасидаги фарқни таҳлил қилишга киришишдан аввал ушбу сирнинг хусусиятини муҳокама қилиб олиш зарур.
Демак, Худони ақл билан англаш мумкин, деган хулосага келдик. У изчил ва зиддиятли эмас. Унинг Каломи мақсадга мувофиқ. Бироқ бу масиҳийлик сирлардан холи эканлигини англатмайди.
Бошқача айтганда, одамлар кўпинча аралаштириб юборадиган учта тушунчани чегаралаб қўйган бўлардим, улар:
Биз қарама-қаршилик нима эканлигини аниқлаб олдик, шу сабабдан қолган иккита тушунчани кўриб чиқамиз.
ПАРАДОКС
“
Парадокс қарама-қаршиликка шу қадар ўхшаб кетадики, уни кўпинча айнан қарама-қаршилик сифатида қабул қилишади. Учлик таърифи – бу доҳиёна парадокс. Биринчи қарашда у зиддиятлидек бўлиб тублади, лекин яқиндан қаралганда бундай эмаслиги маълум бўлиб қолади.
Чарлз Диккенснинг “Икки шаҳар ҳақида қисса”даги дастлабки сатрлар ёдингиздами? Диккенс самарали адабий усул сифатида парадоксни маҳорат билан қўллаган:
Давр қандай қилиб бир вақтнинг ўзида ҳам яхши, ҳам ёмон бўлиши мумкин? Фақат уларга иккита турли муносабатлар тизимидан қаралсагина, албатта. Диккенс тасвирлаган вақт, бир тарафдан, қаҳрамоннинг ҳаётидаги энг яхши давр бўлган, бошқа томонлама эса, тарихнинг кўпроқ можароли палласига тўғри келган. Айримларда саноат ишлаб чиқарилишидаги қизғин ривожланиш билан боғлиқ ҳолда катта бойлик тўплаш имконияти туғилган. Бошқалар учун эса бу ёмон даврни, яъни тобора қашшоқланишни ва азоб-уқубатлар кўпайишини англатган.
Парадокс ва қарама-қаршилик ўртасидаги тафовут учинчи бир сўзнинг пайдо бўлиши билан янада камроқ кўзга ташланади. Бу
Тил ривожланиб, айрим ўзгаришларга учрагани сайин,
Масиҳийлик тафаккурида мантиққа тўғри келмайдиганлари талайгина. Исо – ҳам одам, ҳам бир вақтнинг ўзида Худо. Муқаддас Китобда биз қул бўлганимиздагина, озод бўлишимиз мумкинлиги айтилган. Бу тушуниш қийин бўлган парадокслар, аммо ҳеч қандай ҳолатда ҳам зиддиятли эмас.
СИР-СИНОАТ
Муқаддас Китоб бизга кўп сирларни очиб беради. Мисол учун, Павлус ёзади:
Яна Павлусни ўқиймиз:
Худо айрим сирларни бизга очган. Бошқалари ҳануз гўё парда ортида яширин. Павлус никоҳдаги эркак ва аёлларнинг бирлиги ҳақида гапирганида қўшиб ўтади:
Яқинда кимдир менга шундай савол берди: “Нурни секундига 300000 км. тезликда ҳаракатланишга нима мажбур қилади?” Мен қотиб қолдим. Ҳойнаҳой, физиклар ёки астрономлар бу саволга жавоб беришлари мумкин. Менга нурнинг бундай тезлиги маълум, аммо нима учун айнан шундай тезликда ҳаракатланишини тушунтира олмайман. Файласуфлар ва олимлар минг йиллар мобайнида ҳаракат моҳиятини ўрганишади. Атрофимиздаги оламнинг кўплаб ҳодисалари биринчи қарашда ноаниқ бўлиб туюлади, шундай бўлсада тушунчамиздаги камчиликлар туфайли улар янада мавҳумроқ бўлиб қолмайди.
Сир-синоатни кўпинча тўлиқ муайян сабабга кўра қарама-қаршилик билан адаштириб қўйишади: униси ҳам, буниси ҳам тушунарсиз бўлиб туюлади. Фарқ шундаки, сир қўшимча маълумотлар орқали очиқланади, қарама-қаршилик эса ҳеч қачон тушунарли бўлиб қолмайди. Биз қарама-қаршиликни қабул қилолмаймиз, негаки уни
Масала Учликка бориб тақалганида, мен унинг бебаҳо сир эканлигини сўзсиз тан оламан. У биздан яширилган, негаки биргина моҳият қандай қилиб уч шахсни ўзида акс эттиришини тушунишимиз қийин. Биз битта моҳият биргина шахсга ўхшашлиги ҳақида фикрлашга кўникдик. Бизга маълумки, ҳар қандай шахс – бу алоҳида моҳият. Бироқ кўникмамиздаги битта шахснинг битта моҳият билан ўхшашлиги ҳали моҳиятнинг мутлоқ тушунчаси бу каби чекловларни талаб қилишини англатмайди.
Биз Масиҳнинг шахсини англашга уринганимизда, ана шундай сир билан тўқнашамиз. Масиҳ, жамоат таърифига кўра, иккита табиатга эга: инсоний ва илоҳий. Бу тағин биз кўникиб қолган доирага жойлаша олмайди. Бир шахснинг икки хил табиатга эга эканлиги ҳақидаги фикр тажрибаларимиз билан тасдиқланмайди. Аммо бир шахснинг икки хил табиатга эга бўлолмаслиги ҳақидаги мантиқ қонуни мавжуд эмас.
Таълимотни бидъатдан ҳимоя қилиш истаги жамоатни Учлик тушунчасини таърифлашга ундади. Бир томонлама, жамоат политеизмнинг (кўп худоликнинг) бир тури бўлган тритеизмга (уч худонинг мавжудлиги ҳақидаги ғояга) қарши туриши керак бўлса, бошқа томонлама, Масиҳни ва Муқаддас Руҳнинг илоҳийлигини инкор этадиган ҳар қандай унитаризмдан (бир худоликдан) сақланмоғи керак эди.
451 йилда Халкидон соборида жамоат зарурий мезонларни ишлаб чиқди. Жамоат Исони
Семинариядаги сабоқларим даврида илоҳиёт ўқитувчиси (сўнгра у Йельс диний мактабида декан бўлди) кунлардан бирида шундай танбеҳ берганди: “Жаноблар, агар сиз Халкидон доирасидан чиқишни истасангиз, бидъатлардан бирини танлашингизга тўғри келади”.
МОҲИЯТ ВА ШАХСИЯТ
Биз Учлик ҳақидаги суҳбатимизда моҳият ва шахсият ўртасидаги фарқни бир неча бора таъкидлаб ўтдик. Хўш, бу сўз қаёқдан пайдо бўлди? Биз Худо ҳақида суҳбат қилганимизда, уларни қандай тушунишимиз керак?
Биз Худонинг моҳияти ҳақида гапирганимизда, юнон фалсафасидаги тафаккур –
Шундай тасаввур пайдо бўладики, юнон тилининг ишлатилиши масаласи айрим илоҳиётчиларни Муқаддас Руҳнинг Ўзидан ҳам кўра кўпроқ безовта қилади. Муқаддас Руҳ юнон тилининг имкониятларидан Янги Аҳд ваҳийсини маълум қилиш учун мамнуният билан фойдаланади. Янги Аҳднинг юнонча луғатида биз “ибтидо” маъносини англатадиган
Ибтидо тушунчаси инглиз тилида муҳим ўрин тутади. Қизиқ, “бўлмоқ” феълининг бирор-бир шаклини ишлатмаган ҳолда, қанчалик узоқ гапиришингиз ёки ёзишингиз мумкин.
Биз ибтидо ҳақида ёки Худонинг моҳияти ҳақида гапирганимизда, Худонинг Қандай эканлиги ҳақида гапирамиз. Худо Ўзининг хусусиятлари орқали очилиши ҳеч кимда шубҳа уйғотмайди. У – ягона моҳият. Унда бир-бирини тўлдириб, Унинг ибтидони ташкил этадиган қўшимча қисмлар йўқ. Худо алоҳида қисмларга ажралмаган. У моҳиятан ягона. Мана нима учун жамоат Худонинг уч қиёфаси битта моҳиятга эга эканлигини таъкидлайди. Худонинг Кўплик Шахси Унинг моҳиятан ягона эканлигини рад этмайди. Учликни Худони уч қисмдан иборат дея қабул қилиш – бу Худонинг бирлиги ҳақидаги тушунчани барбод қиладиган тритеизм. Жамоат бор кучи билан бутунликни, Муқаддас Китобда келтирилган якка худоликни сақлашга ҳаракат қилган.
Жамоат Худонинг уч Шахси ҳақидаги муҳокамаларда Муқаддас Китобга таянади. Муқаддас Китобда бу масалада муҳим аҳамиятга эга бўлган бир қанча парчалар берилган.
ЮҲАННО БАЁН ЭТГАН ХУШХАБАРНИНГ МУҚАДДИМАСИ
Масиҳийлик тарихидаги дастлабки уч юз йил мобайнида Юҳанно баён этган Хушхабар (Юҳанно 1:1-8) жамоат Масиҳнинг табиати ҳақида фикр юритиши учун асос бўлган. Юҳанно Масиҳга нисбатан ишлатган Логос (Калом) тушунчаси илоҳиётчиларнинг ақлини асир этган. Унда Янги Аҳднинг Исо ҳақидаги янада мавҳум ва эҳтимол, энг теран таълимоти берилган.
Юҳанно баён этган Хушхабар шундай сўзлар билан бошланади:
Юҳаннонинг бу оятларида Калом (юнонча Logos) ҳақидаги ғаройиб фикрлар мавжуд. Биринчиси шундан иборатки, Калом “азалда” бор эди. Сўнгра эса Калом - Ижоднинг ҳаракатдаги кучи эканлиги ҳақида ўқиймиз. “Азалда” яратилиш даврига тааллуқли ва Калом олам яратилишидан аввал ҳам мавжуд бўлганидан дарак беради. Бу Логос ибтидосининг борлиқ яратилгунича бўлганини англатади. Илоҳиётчилар Масиҳнинг “аввал ҳам мавжд бўлган”ини айтишганида, айнан шуни назарда тутишади. Жамоат Масиҳнинг мутлоқ илоҳийлигига риоя қилганида, У нафақат оламда яшаганини, балки абадий мавжудлигини таъкидлайди.
Мормонлар ва Иегова гувоҳлари Исонинг азалдан мавжуд бўлганини маъқуллашади, бироқ Унинг абадийлигини инкор этишади. Муқаддас Китобда Масиҳни “бутун борлиқнинг тўнғичидир” (Кол.1:15), “ягона Ўғил” деб аташгани боис, бу диний оқимлар Масиҳ Отанинг илк ижоди эканлиги ҳақидаги фикрларни олдинга суришади. Улар Исонинг олам яратилишидаги кейинги иштирокини тан олишади, холос. Юҳанно эса Логоснинг оламда шунчаки яшамаганини, балки Калом Худо билан бирга бўлганини айтган.
Бу фикр иккита муҳим нуқтаи назарга эга. Биринчиси: “
Юнонча иккинчи сўз
Шу учала сўз орасидаги энг кўпроқ интим аҳамият учинчи сўзда мавжуд. Бу юнонча қисқагина кўмакчи сўз
Иккинчидан, Юҳанно бу фикри билан Логоснинг Худодан фарқланишини таъкидлайди. Биз бу асосий далил шарофати билан Худодаги учта турли қиёфа ҳақида гапиришимиз мумкин: Ота, Ўғил ва Муқаддас Руҳ ҳақида. Юҳанно Хушхабари – бундай даъвонинг намунасидир.
Бироқ Юҳаннонинг айнан учинчи жумласи эътиборимизни кўпроқ ўзига тортади. Бу жумла “Калом Худо билан бирга эди” сўзлари билан якунланмайди, балки “Калом Худо эди” сўзлари билан давом этади.
Янги Аҳдда бу Масиҳнинг илоҳий табиатига берилган энг аниқ-равшан фикрдир. Юҳанно аввалги парчада Логос ва Худонинг ўртасидаги фарқни кўрсатган, энди эса уларнинг ўхшашлигини эълон қилмоқда. У “бўлмоқ” феълини қўллаб, Логоснинг ибтидоси ва Худонинг ибтидосини бир-бирига ўхшатади.
Айнан шу боис, жамоат Муқаддас Китобга содиқ қолган ҳолда, Учликнинг барча аъзолари ибтидо бирлигини эълон қилди. Муқаддас Китобда Логоснинг ва Худонинг ибтидоси ўхшашлиги очиқ-равшан эълон қилинади. Иккаласи ибтидода ёки моҳиятда ҳам ҳамжиҳатликдадир.
Аммо барибир Логос ва Худо ўртасидаги фарқни унутмаслик зарур. Биз Юҳаннони диққат билан тинглаб, иккита ҳолатга ажратамиз: 1. Биз Логос ва Худонинг бирлиги ҳақидаги тушунчани асрашимиз керак. 2. Биз Логос ва Худо ўртасидаги фарқни уларнинг моҳиятан ягона эканлиги ҳақидаги тушунчага зарар келтирмаган ҳолда қарашимиз керак. Уларнинг бир-биридан фарқи моҳиятларини бўлиб ташламайди.
Мормонлар ва Иегова гувоҳлари Хушхабар матнларига асосланган аниқ хулосалардан қочиш учун ақл бовар қилмас сўз ўйинини қўллашади. Улар ўз нуқтаи назарларини асослаш учун матни бузиб талқин этишади. Мисол учун, Иегова гувоҳлари ушбу парчани қуйидагича таржима қилишади:
*Инглизча матнда – a god, “худолардан бири”, бу эса артикль ноаниқ берилганини кўрсатади (артикль – отларнинг қайси родга мансублигини, аниқлиги ёки ноаниқлигини кўрсатувчи юклама).
Иегова гувоҳларининг изоҳи тилшунослик нуқтаи назаридан нотўғри. Мазкур матнда белгиланган артикль пастга туширилган, зеро юнон тилида ноаниқ артикль мавжуд эмас.
Агар асл нусхада от аниқ артиклга эга бўлмаса, инглиз тилида контекст учун зарур бўлганида,
Кўпчилик мормонлар ва Иегова гувоҳлари Хушхабарнинг анча нозик жойларини танқид остига олишади, яъни бунда яҳудийлар мунозара вақтида Исони ёмон сўзлар билан айблашганида, Унинг унчалик ҳам аниқ тарзда йўлланмаган сўзларига эътиборни қаратмоқчи бўладилар:
– Хайрли ишингиз учун эмас, куфрлигингиз учун Сизни тошбўрон қилмоқчимиз. Сиз одам бўла туриб, Ўзингизни Худо деяпсиз!
Исо шундай жавоб қайтарди:
– Сизлар ўзингиз доим ўқийдиган Муқаддас Битикларда: “Айтдимки, ҳаммангиз худоларсиз”, деб ёзилган эмасми?! Ўзларингиз биласизлар: Муқаддас битикларни ўзгартириб бўлмайди. Худонинг каломини олган одамлар “худолар” деб аталган-ку! Мени эса Отам Ўзи учун ажратиб олиб, дунёга юборган. Мен “Худонинг Ўғлиман” деганим учун куфрлик қилган бўламанми?! Агар Мен Отамнинг ишларини қилмаётган бўлсам, Менга ишонмай қўя қолинглар. Борди-ю, Унинг ишларини қилаётган бўлсам, Менга ишонмасангиз ҳам, қилаётган ишларимга ишонинглар. Шунда Ота Менда ва Мен Отада эканимни билиб, англаб оласизлар. (Юҳанно 10:33-38).
Мормонлар ва Иегова гувоҳлари Юҳанно Хушхабарининг 1-боб 1-оятида берилган “Калом Худо бўлди” парчасининг таржимасини оқлаш учун ана шу матнга мурожаат қилишади. Бу ўринда Исо Забур Китобининг 81-саносидаги “аммо оддий одамдай ўлиб кетасиз” оятига эътибор қаратмоқчи бўлган. Шу боис мормонлар ва Иегова гувоҳлари Юҳанно Логосни худолардан бири деб эълон қилганини ва Логос – чиндан ҳам Худо эканлигини аввалдан ўз олдига мақсад қилиб қўймаганини таъкидлашади.
Бироқ Юҳанно Хушхабарининг 10-бобига янада диққат билан қараганимизда, матнда Исонинг илоҳийлиги тасдиқланганини кўрамиз. Яҳудийлар Уни шаккокликда, куфрликда ва Ўзини Худонинг Ўғли деб эълон қилганликда айблашганида, Исонинг илоҳий табиати тўлиқ намоён бўлади. Нега «Сиз одам бўла туриб, Ўзингизни Худо деяпсиз”? Яъни яҳудийлар мормонлар ва Иегова гувоҳлари англамаган далилни ниҳоят тушуниб етишди: Исо амалда Ўзини Худо деб эълон қилган.
Исонинг жавобидаги нозик ишорани У баҳслар давомида қўллаган усулнинг талқини сифатида қабул қилиш керак. Бу
Мормонлар ва Иегова гувоҳлари Исо айтган сўзни тахминан шундай талқин қилишади: “Мен Ўзимни Худонинг Ўғли деб атаганим учун, сизлар мени шаккокликда айблаяпсизларми? Бироқ Забурчи нимани назарда тутган бўлса, Мен ҳам шуни айтяпман. Менинг илоҳийлигим Қадимги Аҳд “худолари” деб аталганларнинг табарруклигидан ортиқ эмас”.
Юҳанно Хушхабарининг 10-бобининг бундай талқинида Исо шаккокликда айбланишдан қутулиб қолган бўларди, чунки
Бироқ бу мунозарада Исо мутлақо бошқа йўл тутган. Унинг айтганлари кўпроқ мана бу мазмунга эга: “Агар Забурчининг, “ҳаммангиз худоларсиз, Худойи Таолонинг ўғилларисиз” (Забур 81:6) деб айтганлари шаккоклик бўлмаса, Отадан туғилган
Исо ана шу парчада Ота Уни оламга юборганини айтади ва сўнгра Ота билан Ўзининг бирлигини эълон қилади: “Ота менда ва Мен Отада”.
Биз Юҳанно Хушхабарининг 1-боб 1-оятига қайтиб, “Калом Худо эди” таржимасини инкор этадиган бошқа сабабни кўрамиз. Агар мормонлар ва Иегова гувоҳлари нуқтаи назаридан қарайдиган бўлсак, бу ҳолатда Юҳаннони барчасини бутунлай адаштириб юборишда айблаш мумкин. Ҳар қандай мунозара ва муҳокамаларда агар дастлабки мазмун
Юҳаннонинг кейинги фикрларида Худо сўзи артикль борлигига қарамай ўз маъносини сақлаб қолишда давом этади.
Агар дастлаб
Яна бир гап. Юҳанно олдинги жумлани давом эттирган ҳолда, барчаси Логос орқали яратилганини эълон қилади. Бу ўринда Юҳанно Логосни ва Яратувчи-Худони бир-бирига тенглаштираётганига заррача ҳам шубҳа қолмайди.
Хуллас, Юҳанно Хушхабарининг 1-боб 1-ояти бизга бир тарафлама Логос ва Худо ўртасидаги муайян фарқни кўрсатса, бошқа томонлама, уларнинг ўхшаш эканлигини кўрсатиши ҳақида хулоса қиламиз.
ИБРОНИЙЛАРГА МАКТУБДА ШАХС ТУШУНЧАСИ
Ибронийларга мактуб бизнинг эътиборимизни Учликда Худо Шахсиятларининг моҳиятан бир эканликларини англаган ҳолда, уларни фарқлаш кераклигига қаратади. Мактуб муаллифи ёзади:
Павлус бу ўринда Масиҳни “Худо шуҳратининг порлаши, Худо борлиғининг аниқ суратидир” дея тасвирлайди. Биз Ота ва бу суратда тасвирланган Зот ўртасидаги фарқни кўрамиз. Жан Кальвин ушбу матнни шундай изоҳлайди:
ШАХСИЯТ, МАВЖУДЛИК ВА ҚИЁФАЛАР
Кальвиннинг иқтибосидан кўриниб турибдики, у биз илоҳиёт тилида кам учрайдиган махсус термин -
Инглиз тилида бир-бири билан қалин боғланган ва айни вақтда маъно жиҳатидан баъзан фарқ қиладиган учта сўз бор: моҳият (
Менга кўпроқ шундай савол бериб туришади: экзистенциализм нима ўзи? Ҳар бир киши “экзистенциализм” сўзини эшитган ва кўпчилик одамлар, гарчи ғира-шира бўлсада, бу ҳақда тасаввурга эга. Экзистенциализмнинг адабиётда, драмада, кинода ва санъатнинг бошқа турларида акс этган оқимлари мавжуд.
Йигирманчи асрда экзистенциализмнинг бош даъватчиси 1980 йилда вафот этган француз адиби Жан Поль Сартр бўлган. Сартр – экзистенциализмнинг ўзига хос шиорига айланган машҳур иборанинг муаллифи: “Мавжудлик моҳиятни бошлаб беради”. Ушбу жумланинг фалсафий мазмунини таҳлил қилиб кўрайлик. Мавзумиздан келиб чиққан ҳолда биз учун мавжудлик ва моҳият, ибтидо ва мазмун ўртасидаги кескин фарқланиш биз учун қизиқарлироқ нуқтаи назар бўлади.
Биз одатий нуқтимизда
Биз Худо “мавжудлиги”ни таъкидлаб, Унинг амалий ва ҳақиқий ҳузурини назарда тутамиз. Шундай бўлсада, айрим алоҳида мазмунда худонинг мавжудлиги ҳақида гапириш ўринли эмас.
Бу бир қадар кутилмаган гапдек эшитилади. Мен Худонинг мавжудлиги ҳақиқийлигини асло савол остига қўймоқчи эмасман. Аммо Худонинг ибтидоси оддий “мавжудлик”дан юқори туради.
“Ташқарида бўлмоқ” мавжудлик бир оёғи билан ибтидода, иккинчиси билан эса йўқликда бўлишни англатади. Бу нозик фарқнинг маъноси – ўзгарувчан ва ўлимга маҳкум яратилган моҳиятнинг “қуёш остидаги жой”да озод бўлишидир. Бизнинг ибтидомиз
Демак, вазият таранглашади (у худди етарли даражада таранглашмагандек гўё).
Жан Кальвин бошқа илоҳиётчилар Учликнинг Шахсиятлари ҳақида гапиришганида, улар Учликда
Илоҳиётда
Кальвин Ибронийларга Мактубнинг 1-бобини изоҳлаб, шундай ёзган:
Масиҳ “Худо шуҳратининг порлаши, Худо борлиғининг аниқ сурати” сифатида намоён бўлган Ибронийларга мактубга таянган ҳолда, Кальвин қуйидагиларни таъкидлайди:
Демак, масиҳийлик жамоати Учбирликдаги Худога имон келтирган ҳолда, битта моҳият (учта эмас) ўзида учта турлича Илоҳий Шахсларни акс эттиришини назарда тутади. Ота, Ўғил ва Муқаддас Руҳ номлари Худонинг моҳиятан бўлинганини эмас, балки Худонинг шахсий тафовутларини кўрсатади.
Умид қиламанки, ўқувчилар бу хулосани ёдларида сақлаб қолишади. Муқаддас Руҳ ҳақидаги масалани муҳокама қилиш учун бунинг аҳамияти жуда муҳим. Аксарият имонлилар дин мавзусини илоҳиёт мутахассисларига ҳавола этиб, масиҳийлик ҳаёти билан яшаб юриш имкониятидан мамнун бўлишади. Бироқ илоҳиёт сабоқларининг асрлар мобайнида ривожланиши ҳалол масиҳийлик ҳаёти тўғри имоннинг мустаҳкам пойдеворисиз иложсиз эканини яққол кўрсатиб берди. Оддий масиҳий учун семинарияда илоҳиётнинг нозик жиҳатларини ўқиб-ўрганишга асло ҳожат йўқ, бироқ унинг имони ўзи сажда қиладиган Худонинг табиатини тушунишга тақалади. (Тахмин қилинишича, биз Худони бутун
Агар барчамиз Ота, Ўғил ва Муқаддас Руҳ – битта Худо эканлиги ва айни вақтда Ўғилнинг Ота эмас, Руҳ эса Ўғил эмаслигини, аммо ҳар бирида Ўзининг ноёб борлиғи мавжудлигини тан олганимизда, биз Учлик ҳақидаги илоҳиётнинг ўзига хос фикр-мулоҳазаларига эҳтиёж сезмаган бўлардик.
Яратилиш ва покланиш ҳақида суҳбат олиб борганимизда, Худо шахсиятлари ўртасидаги
Шу сингари, Муқаддас Руҳ ҳам юборилган ва Отадан ҳамда Ўғилдан ҳосил бўлган. Руҳ Ота ва Ўғилни юбормайди. Шунингдек, Ота ҳам, Ўғил ҳам Муқаддас Руҳдан келиб чиқмаган. Гуноҳни ювиш амалида Ўғил Отага бўйсунади, шу боис Муқаддас Руҳ Отага ҳам, Ўғилга ҳам итоат қилади.
Бироқ гуноҳни ювиш амалида субординация қуйироқ даражани англатмайди. Ўғил ва Муқаддас Руҳ ибтидода, шон-шуҳратда, обрў-эътиборда, куч-қудрат ва аҳамиятда бир-бирлари билан ва Ота билан баробардирлар.
БЕШИНЧИ БОБ
МУҚАДДАС РУҲ ИЖОДДА
ЛОТИНЧА МАДҲИЯ
VENI CREATOR SPIRITUS
Коринфдаги жамоат ўз ичидаги келишмовчиликлар туфайли ташвишга тушганди. Одамлар Муқаддас Руҳ инъомларидан ва айниқса гапира олиш инъомидан ғаразлик билан фойдаланишар ҳамда нотўғри ишлатишарди. Юз бераётган ҳолатни ҳамма нарсага рухсат берувчи жўшқинлик дея таърифлаш мумкин.
Ҳаворий Павлус чўпонлик бошқаруви ва имонлиларни огоҳлантириш учун Коринф жамоатига камида иккита мактуб юборди. У Биринчи мактубининг учта бобида руҳий инъомлардан тегишли тартибда фойдаланиш масаласини ишлаб чиқди. Ҳаворий айтади:
Мен анъанавий тарзда пресвитериан-ислоҳотчи деб аталадиганлар тоифасига мансубман. Пресвитерианнинг одатий кўриниши – бу ҳар қандай руҳий эркинликка бўлган кичик бир шамага ҳам қовоғини уядиган жиддий, бадқовоқ диндор. Бир латифа бу ҳолатни яхшигина тасвирлаб беради:
Баъзан Коринфликларга Биринчи мактубдаги бу оятни гўё пресвитерианлардан кимдир айтгандек таассурот уйғотади: “Фақат ҳаммаси одоб ва тартиб билан қилинсин”. Ҳойнаҳой, Коринфда жамоат ҳаёти қайнаб турган ва қатъий тартиб бўлмаган. Бироқ (бу тарихий далил) Коринф жамоати тартиб-интизом борасидаги масалалардан ташвишга тушганди. Вазият Павлуснинг мактубидан сўнг ҳам ўнгланмаган, шекилли. Кейинроқ Коринфга Рим епископи Климентнинг мактуби ҳам юборилган бўлиб, унда коринфликлардан Павлуснинг истакларига яна эътибор қаратиш ва бу истакларга бўйсуниш илтижо қилиб сўралганди.
Павлус Коринфдаги бетартиб вазиятни қайд этиб, муҳим бир фикрни билдирган:
Ҳаворийнинг фикри улкан илоҳий аҳамиятга эга. Павлус бу ташкилий қоидани ўрнатганида, нималар ҳақида ўйлаганини билиш бизга қизиқарли бўларди. Кўриниб турибдики, унинг даъвати барчасини одоб ва тартиб билан бажарилишга асосланган: тартибсизлик ва алғов-далғов Худонинг табиатига хос эмас. Тартибсизлик, алғов-далғов, дисгармония, чалкашлик У билан мувофиқ келмайди. Буларнинг барчаси Яратгувчидан эмас, балки тубанликка тушган моҳиятдан ҳосил бўлади.
Павлус қайси ишларда Худонинг муаллиф эканини, қайсиларини эса У яратмаганини муҳокама қилаётганида, Худонинг дастлабки яратишдаги ҳаракатлар йўлини назарда тутган бўлса керак.
Ибтидо китобининг 1-бобида баён этилган яратилиш тарихи тартибсизлик ёки алғов-далғовлар томонидан бўладиган ҳар қандай хавф-хатар устидан Худонинг ғалаба қозонишини кўрсатади. Бу муҳокаманинг моҳияти – Муқаддас Руҳнинг яратилиш жараёнидаги иштирокидир.
Ибтидо китобининг биринчи сатрларида айтилган:
Ибтидо китобидаги бу илк оятда Худонинг оламни яратишдаги биринчи ҳаракати очиб берилган. “Азалда” сўзини мутлоқ маънода тушуниш лозим. Бу оят билан йўқдан ҳеч нимани яратган (лот.
Биз бирор-бир рассом ёки мусиқачининг инъомларини ва иқтидорини тасвирлаш учун
Ибронийча “яратмоқ” (
Ибтидо китобининг 1-боб 2-ояти айрим таажжубларни келтириб чиқариши мумкин
Мазкур оятда учта сўзнинг –
Ушбу сўзларнинг ваҳимали эканлиги боис изоҳлаш мақсадида турли назариялар олдинга сурилган.
Танқидий руҳдаги тадқиқотчилар уларда олам яратилиши ҳақида мажусийлар тўқиган афсоналардан парчаларни кўришади. Қадимги дунёда кўплаб одамлар оламнинг яратилишини коинотда зулмат ва ёруғлик кучлари ўртасида кечган жанг кўринишида тасаввур қилишган. Бобил афсоналарида яратилиш – бетартибликнинг денгиз маҳлуқлари билан курашлари натижасидир.
Ибтидо китобининг 1-боб 2-оятидаги воқеаларга нисбатан яқинда ва кен тарқалган қарашлардан бири – бу портлаш Назарияси ёки Тикланиш ҳақидаги Гипотеза ҳисобланади. Ушбу назарияга кўра, Ибтидо китобининг фақат 1-ояти илоҳий яратилишнинг дастлабки ҳаракатидан далолат беради. Кейинги оятларда баён этилган воқеалар – Худонинг тубанликка ботган борлиқни поклаб, қайта тиклаш жараёнидир. Яъни биринчи ва иккинчи оятларда акс этган воқеалар ўртасида улкан портлаш юз берган, эҳтимол, бу воқеалар ўртасида миллиард йиллар ўтгандир. Ана шу вақт оралиғида Люцифер ва унинг фаришталари тубанлика тушиб, дастлабки борлиқнинг ҳалокатга учрашига сабабчи бўлган.
Мазкур назариянинг тарафдорлари 2-оятдаги “
Бундай изоҳлашга кўра, 2-оятда борлиқнинг гуноҳ туфайли тартибсизликка айланиши тасвирланган.
Портлаш Назарияси кўпларни ўзига жалб этади, шу боис у
Илм-фан ва дин ўртасидаги ихтилоф архиепископ Ашер томонидан олам яратилишининг аниқ санасини ўрнатишга бўлган уриниши туфайли янада чуқурлашди. 13-асрда яшаган бу ирланд епископи Муқаддас Китобда тақдим этилган генеалогияга оид математик ҳисоб-китоблардан келиб чиққан ҳолда, олам эрамизгача бўлган 4004 йилда яратилган дея ҳисоблаган. (Мен Ибтидо китобидаги биринчи сатрларнинг юқорисида бу сана қайд этилган Муқаддас Китобни кўрганман.)
Гарчи Муқаддас Китобда яратилишнинг аниқ ёки тахминий санаси келтирилмаган бўлсада, кўпчилик масиҳийлар олам эрамизгача бўлган 4004 йилда яратилгани ҳақида сабоқ олганлар. Улар бу тезисни замонавий илм-фан эътирозларидан ҳимоя қилиш учун портлаш Назарияси тақдим этадиган фикр-мулоҳазаларга таянишади.
Мен портлаш Назариясининг ҳақиқийлигига тўла ишонч ҳосил қилолмайман. Унда очиқчасига заиф жойлар бор. Биринчидан, юқорида эслатиб ўтилган ибронийча “
Мен бу оятларнинг талқин этилишига яратилиш босқичи сифатида қаралиши тарафдориман. Яратилишнинг дастлабки босқичида 2-оятда келтирилган бетартиб ва номукаммаллик, якунловчи босқичда эса бу жараённинг тугалланиши рўй берган.
Бироқ 2-оятнинг биринчи қисми тушунарли бўлсада, бизда ҳануз айрим саволлар қолади. Худо Ўзининг яратиш ишини қандай амалга оширди? Бунда Муқаддас Руҳнинг ўрни қандай?
Яратилиш жараёнининг ечимини 3-оятда топамиз:
Яратилиш кучи – бу Худо амрининг кучидир. Бундан кўп асрлар муқаддам яратилиш ҳақида Августин мулоҳаза қилиб кўрганди. У Худонинг яратувчи кучи манбаи “илоҳий буйруқ” сўзида эканлигини тушунган. Августин олам яратилишини “амр этилган яратилиш” дея тасвирлаган. “
Бунда Худонинг яратиш кучи ва яратилган жонзотларнинг ижодий фаолияти ўртасида ўлчаб бўлмайдиган тафовут бор. Ҳеч бир мусаввир мўйқалам ва бўёққа шунчаки қўл текказиб, дурдона асар ярата олмайди, мўйқалам ва бўёқни ҳам йўқдан яратишга қодир эмас. Ҳеч қандай бастакор ёғоч ва мис асбобларга ҳатто жуда баланд овозда буюрса ҳам, симфония яратиш кучига эга эмас.
Исо қандай қилиб Лазарни ўликдан тирилтирди? У даҳмага кирмади ва сунъий нафас олиш усулини қўлламади, балки масофадан туриб уни ҳаётга қайтарди. Исо буйруқ берди – илоҳий буйруқ – “Лазар! Ташқарига чиқ!” Исонинг овозидан Лазарнинг бош суягидаги мия томирлари ҳаракатга тушди. Унинг юраги уришни бошлади ва томирларида қон айланди. Совуқ, жонсиз тана қимирлай бошлади ва Лазар ажал ришталарини узиб ташлади. Буларнинг барчаси куч-қудрат мужассам бўлган Худонинг аниқ буйруғи билан амалга ошди.
Худога яратиш ишида оёқ-қўллар шарт эмас. У Архимеднинг дастагидан фойдаланмай туриб ҳам, дунёни ҳаракатга келтириши мумкин. Худо нима ҳақида гапирган бўлмасин, барчаси амалга ошган. Нимадир йўқликдан пайдо бўлган.
ХУДОНИНГ РУҲИ СУВЛАР УЗРА ЮРАРДИ
Илоҳий буйруқ билан бирлашган Муқаддас Руҳ яратилганлар узра “юрарди”. Ибтидо китобида айтилади:
Ушбу оятда “юрарди” ёки “ўтирарди” дея таржима қилинадиган ибронийча сўзнинг аниқ маъноси ҳақида савол туғилади. Бу Қадимги Аҳдда яна икки марта учрайди. Еремиё пайғамбар Китобининг 23-боб 9-оятида ўқиймиз:
Бу ўринда белгиланган сўзлар титраб кетишга ёки вибрацияга алоҳида аҳамият қаратади. Уни Қонунлар китобининг 32-боб 11-оятида ҳам учратамиз:
Биз учун она-қушнинг “айланмасдан”, токи тагидаги тухумлар ёриб чиқмагунича уларни қайноқ тафти билан босиб ўтирганини тасаввур қилиш осонроқ. Аммо Қонунлар китобида полапонларнинг тухумдан чиққанлари айтилади. Ж.Аалдерс буни шундай изоҳлайди:
*Ж. Аалдерс. Ибтидо, т. 1. Муқаддас Китобни ўрганувчилар учун изоҳлар. Grand Rapids^ Zondervan? 1981, 56 бет.
Аалдерс бу оятни изоҳлашда давом этади:
** Ўша китобда
Ибтидо китобидаги “яратмоқ” (
Ижод – бу (агар бу ўринда мусиқавий терминларни қўллайдиган бўлсак) стаккато эмас, балки
Руҳ ишининг бир қисми – нарсаларни дахлсиз ҳолда сақлаб, яратилганлар устида “юриш”. Руҳ мана шу маънода илоҳий Қўриқловчи ва Ҳимоячи сифатида намоён бўлади. У Ота яратганларини қўллаб-қувватлайди.
Ушбу оятдаги энг ҳайратомуз ҳолат – Руҳнинг яратилиш
Руҳнинг яратиш жараёнидаги иши ва Унинг поклаш фаолияти ўртасидаги аниқ ўхшашликни қайд этиш муҳим. У бизни поклайдиган зот сифатида Ўз болалари узра уларнинг бутун ҳаётини яратиш учун юради. Худо нимани яратиб, поклайдиган бўлса, У тартибга солади ва асрайди.
Руҳ сув узра “юради” ва шаклсизлик кўриниш тусини олади. Бетартиб борлиқ ажойиб тузилмага эга бўлади. Ушбу тузилманинг мураккаблиги илмий тадқиқотларнинг асосий объектига айланади. Борлиқ батартибдир ва мувофиқлаштирилган қонунлар ёрдамида бошқарилиши сабабли ҳатто илм-фан ҳам имконли бўлади. Олимлар тизимсиз ва бетартиб оламда ўз ишларини бажара олмаган бўлишарди.
Руҳ токи “юрмаганича”, якунига етказилмаган борлиқ бўм-бўш эди. Ибтидо китобидаги учта ваҳимали сўзлар орасида бу сўз инсон қалбини кўпроқ азобласа керак. Одамларнинг тушкунлиги ҳалокатли бўшлиқ, йўқолиб кетиш, қашшоқланиб қолиш туйғусини билдирадиган сўзлар орқали ифодаланади. Экзистенциалист тушкун кайфиятда тубсизлик, мутлоқ бўшлиқнинг дўзахий зулмати, йўқлик қудуғи ҳақида гапиради. Биз кўпинча инсоний ўзаро муносабатларда ёлғизликнинг аччиқ туйғусини белгилаб берадиган бўшлиқни ҳис этамиз.
Муқаддас Руҳ бўшлиқни тўлдиради. У бўшлиқни енгади. Унинг ишидан сўнг қачондир ёлғиз бўлган борлиқ ҳайвонот ва наботот вакиллари билан тўлиб тошади. Қуруқ саҳро ҳаёт жўшиб турган майдонга айланади. Бизга буларнинг барчасини бажарадиган илоҳий Муқаддас Руҳнинг иштироки зарур. Унинг Яратувчи ва Қўриқловчи вазифасига ҳаётни Тўлдирувчи иши ҳам қўшилади.
РУҲ – ЁРИТУВЧИ
Муқаддас Руҳ шаклсиз дунёни тартибга келтириб ва унинг бўшлиғини тўлдириш билангина Ўз фаолиятини тўхтатиб қолмайди. Унинг иши – дастлабки зулмат устидан ғалаба қозониш. Руҳ юрган паллада Худо Ўзининг Биринчи амрини беради: “Ёруғлик бўлсин”. Ва ёруғлик пайдо бўлди.
Каломда ёруғлик образи ўта муҳим аҳамиятга эга. У диний дуализмнинг турли шаклларидан кескин фарқ қилади. Айрим динларда ёруғлик ва зулматнинг мажозий образлари абадият доирасида ҳукмронлик учун тенгма-тенг ва қарама-қарши куч сифатида намоён бўлади. Қарама-қарши томон кучларининг баробар эканлиги охир-оқибат покланиш учун ҳеч қандай умид бермайди. Фақат мувозанатнинг ўзи сақланиб қолиниши ҳам энг яхши ютуқ бўлиши мумкин. Бундай йўналишда покланиш – қуруқ илюзиянинг ўзгинасидир.
Муқаддас Китобда зулмат кучлари ёруғлик кучлари билан кураша олмайди. Унда дуализмга ишора ҳам йўқ. Зулмат ёруғликка жой бўшатиб бериши шарт.
Ёруғликнинг зулмат устидан бундай ғалабаси мени ҳамиша ҳаяжонга солган. Болалигимда токи чироқ ёқилмагунича, зинапоялар оша ертўлага тушишга қўрқардим. Ваҳимали тешикдан кириб, қўрқувга тўлган ҳолда дўзахий зулматда турганимни эслайман. Титраб-қалтираб чироқёндиргичга ёпишдим. Бармоқларим чироқёндиргични топиб босганида, кўксимдан енгил тин отилиб чиқди. Зулмат ва ёруғлик ўртасидаги жанг натижасини дақиқалар мобайнида кутиш билан ўтказишга ҳожат қолмаганди. Чироқёндиргични босганимда, қўрқинчли зулмат бир зумдаёқ маҳв этилганди. Зинапоя шу ондаёқ ёруғликка тўлди ва мен қатъий жасорат билан зинапоялардан пастга тушишим мумкин эди.
Юҳанно бу ҳолатни шундай тасвирлайди:
Муқаддас Руҳ яратиш ва поклаш ишида илоҳий
МУҚАДДАС РУҲ – ҲАЁТ КУЧИ
Худо ҳаётни яратишда Муқаддас Руҳнинг кучидан фойдаланади. 381 йилда Константинопол жамоатида Муқаддас Руҳ - “Ҳаётбахш” (
Биз одатда фақат қайта туғилган имонлилар Муқаддас Руҳга тўлган дея ҳисоблаймиз. Солиҳ кишида Муқаддас Руҳ яшайди, шу боис у Руҳга покланиш маъносида эга бўлади.
Лекин бошқа томондан эса, барча одамлар: солиҳлар ва имонга келмаган кишилар ҳам – Муқаддас Руҳга “эга”. Яратилишда (покланишдан фарқли равишда) ҳар ким Муқаддас Руҳ билан жонланади. Муқаддас Руҳ – ҳаётий куч-қувват манбаи ва Муқаддас Руҳдан ташқарида мавжуд бўлишнинг иложи йўқ. Павлус афиналикларга шундай деган:
Муқаддас Руҳнинг шарофати билан “биз яшаймиз, ҳаракат қиламиз ва мавжудмиз”. Муқаддас Руҳсиз ҳаёт ҳам, ҳаракат ва мавжудлик ҳам йўқ. Руҳ – буларнинг барчасини қўллаб-қувватлаш учун куч-қувват манбаи. Одам яратилиши ҳақидаги дастлабки оятларда айтилган:
Бу сўзлардан аёнки, одамга берилган ҳаёт, - унга “жон ато” этган Худо фаолиятининг натижасидир. Бу ерда “нафас” ёки “руҳ” маъносини билдирувчи яҳудийча “ruah” сўзи ишлатилган. Ҳаёт нафаси Муқаддас Руҳ билан мустаҳкам боғлиқ. Айнан Муқаддас Руҳ шарофати билан одамлар тирик жонзотларга айланишади.
Муқаддас Руҳ – ўсимликлар ва ҳайвонлар ҳаётининг манбаи ҳамдир.
Муқаддас Руҳнинг фаолияти Ишаёнинг дунё гуллаб-яшнаши ҳақидаги башоратида ҳам акс этган:
Аюб Муқаддас Руҳга ўз ҳаётининг муаллифи сифатида қарайди:
Муқаддас Руҳ – бу ҳаёт кучи. Янги Аҳдда Муқаддас Руҳнинг кучига нисбатан кўпинча юнонча
Айнан Муқаддас Руҳ яратилган оламга
Хуллас, биз Руҳнинг яратишда ва поклашда айнан бир хил ишни бажаришини кўрамиз. Муқаддас Руҳ – биологик ҳаётнинг ҳаракатлантирувчи кучи. Шунингдек, у руҳий ҳаётнинг ҳам ҳаракатлантирувчи кучи ва манбаидир. Унинг поклаш жараёнидаги иши яратиш жараёнидаги фаолиятини ҳам акс эттиради ва тўлдиради. У яратишда ҳам, шунингдек, тубанликка тушган дунёмизни қайта яратишда ҳам иштирок этади.
ОЛТИНЧИ БОБ
ЯНГИЛАНГАН ИБТИДО:
МУҚАДДАС РУҲ ВА ҚАЙТА ТУҒИЛИШ
У. КРИСВЕЛЛ
Туғилиш ва қайта туғилиш. Бу иккала жараён ҳам – Муқаддас Руҳ фаолиятининг маҳсулидир. Муқаддас Руҳнинг куч-қудратисиз биологик ҳаёт мавжуд бўлмаганидек, Муқаддас Руҳнинг таъсирисиз бирорта ҳам одам тирилиб Худонинг олдига кела олмайди.
Исо Никодим билан ўтказган суҳбатида Муқаддас Руҳ ҳақида айтади:
“Қайтадан туғилиш” – бу ҳаётга иккинчи маротаба келишни, янги муқаддимани ва ҳаётни бошлашни ҳис этиш демакдир. Биз қандайдир жараённинг вужудга келишида унинг туғилаётгани ҳақида гапирамиз. Агар нимадир яна бошланаётган бўлса, у қайтадан вужудга келмоқда. Юнонча
Қайта туғилиш – бу инсоннинг илоҳий мавжудотга айланишини англатмайди. Бунинг маъноси шуки, биз руҳан ўлик ҳолатдан руҳан тирилган одамларга айланамиз.
Руҳан ўлик одамлар Осмон Шоҳлигини кўришга қодир эмаслар. Бу Шоҳлик кўринмас бўлгани учун эмас, балки уларнинг руҳий сўқирлиги туфайли кўринмайди.
ҚАЙТА ТУҒИЛИШ – ЗАРУРИЯТ
Исо Никодим билан суҳбатида “
Масиҳийларнинг кундалик ҳаётида “юқоридан туғилиш” сўзи бор. Жиддий айтадиган бўлсак, бу ортиқча жумла. Агар одам қайтадан туғилмаган бўлса, демак, у масиҳий эмас. Бундай одам масиҳийлик жамоатининг аъзоси бўлиши мумкин, ўзининг масиҳий эканлигини таъкидлаши мумкин, бироқ одам қайта туғилмас экан, у Масиҳда эмас ва Масиҳ ҳам унда эмас.
“
Никодим Исонинг сабоқларидан саросимага тушиб эътироз билдирган:
Никодимнинг саволи Исонинг сабоқларини ҳаттоки калака қилишга ўхшаб кетади. У истеҳзо билан ёши катта одамнинг онаси қорнига қайтишининг иложи йўқлигини Исо гўё унутиб қўйганига ўз таажжубини билдиради.
Никодим биологик туғилиш ва руҳий туғилиш ўртасидаги фарқни ажрата олмади. У тана ва руҳ ўртасидаги тафовутни кўрмади. Исо унга жавоб берди:
Исо Ўз жавобини яна шу сўзлар билан бошлайди: “Сизга чинини айтай...”. “Чинини, чинини” – Янги Аҳдга кўчирилган ибронийча “
“
Ҳеч ким масиҳий бўлиб туғилмайди. Ҳеч ким биологик тарзда Осмон Шоҳлигида туғилмайди. Биринчи туғилиш – вужуддан. Вужуд вужудни яратади. У руҳни ҳосил қилиши мумкин эмас.
Юҳанно Хушхабарида Исо буни шундай изоҳлайди:
Мартин Лютер қулаган одамнинг қайта туғилиши Муқаддас Руҳга тўлиқ боғлиқ ёки боғлиқ эмаслиги хусусида баҳс юритганида, мазкур матндан иқтибос келтириб қўшиб ўтган: “Инсоннинг кучи билан ҳеч нимага эришиб бўлмайди. Ва бу “ҳеч нима” қандайдир “кичкина нарса” эмас”.
Вужуд қайта туғилиш кучига нисбатан шунчаки заиф эмас. У ҳаддан ташқари заиф. Унда қайта туғилишга бирор-бир тарзда таъсир ўтказишнинг имкони йўқ. Вужуд Муқаддас Руҳнинг ишини силжитиш ёки ёрдам бериш ҳолатида эмас. Вужуд фақат вужудни яратишга қодир. У бир грамм ҳам Руҳни ярата олмайди. Нимадир – бу қандайдир кичик нарса эмас.
Ниҳоят Исо айтади: “Сизлар қайтадан туғилишингиз
ЭФЕСДА ТУҒИЛИШ
Ҳаворий Павлус Эфесликларга Мактубида Муқаддас Руҳнинг қайта туғиладиган фаолияти ҳақида гапиради:
Павлус қайта туғилишгача бўлган бизнинг руҳий ожизлигимизни аниқ-равшан тасвирлайди. У эфеслик имонлиларнинг аввалги ҳолатларини эслаб, уларга мурожаат қилади: “итоатсиз инсонлар эдик” (2:3), бунда у, ҳойнаҳой, бутун инсониятни назарда тутади.
Павлус бу аввалги ҳолатни ўлим ҳолати сифатида белгилайди: “гарчи биз гуноҳларимиз туфайли руҳан ўлик бўлсак ҳам”. Аёнки, бу ўринда биологик ўлим назарда тутилмаяпти, чунки у бу одамлар жалб этилган фаолият турларини санаб ўтади.
“Гуноҳлари туфайли руҳан ўлик бўлган” одамларнинг ҳатти-ҳаракатлари муайян йўналиш бўйича ўтадиган ҳаёт каби таърифланади. У буни “бу дунёнинг одатлари бўйича” (2:1-2) деб атайди. Бу ўринда дунёнинг одатлари Самонинг қонунларига қаршидек қилиб тасвирланган. “
Масиҳийлар номасиҳийлар билан бир қаторда бир хил жабҳаларда иштирок этишади. Биз барчамиз бу дунёда яшаб ўтамиз, бироқ қайта туғилган одамнинг бутун ҳаёти юқоридан бошқарилади. У Самога қарайди, у Самовий Шоҳни тинглайди. Қайта туғилмаган одам эса ер ҳаёти билан чекланиб қолган. Унинг қулоғи Самодан келадиган ҳеч қандай овозни эшитмайди, унинг кўзлари юқоридан тушадиган шон-шавкатни кўрмайди. У руҳий қабристонда худди тирик мурдадек бўлиб юради.
Бу дунёнинг одатлари Худо йўлидан “озган” (Рим.3:12). Бу одатлар қадамларимизни “ёвуз руҳий кучларнинг ҳокими бўлган шайтонга бўйсуниб, гуноҳга ботиб” (Эфес.2:2) яшаш сари йўналтиради.
Руҳан ўликларнинг хўжайини бор. Хўжайин шундай қоидани ўрнатадики, улар бунга ўз хоҳишларии билан ва ҳатто жўшқинлик ила амал қилишади. Бу хўжайинни “ёвуз кучларнинг ҳокими” деб аташади. “Ҳоким” сўзи фақат шайтонга, барча иблисона нарсаларнинг бош меъморига топширилади. Павлус уни “Худога итоат қилмай яшаётганларнинг юракларида амал қилаётган шайтон” деб атайди. Шайтон – ўзи қул қилган оломонни бошқарадиган ва йўлдан оздирадиган тубан фаришта, ёвузлик руҳидир.
Павлус ҳаётнинг асосий қоидасини амалга киритади: биз Муқаддас Руҳ бошқаруви асосида яшаймиз ёки ёвузлик руҳига бўйсуниб умр ўтказамиз. Бир вақтлар Августин одамни шайтон ёки Худонинг Руҳи бошқарадиган от билан таққослаганди.
Павлус Эфесликларга Мактубида ҳали қайта туғилмаган одам ҳатти-ҳаракатлари ҳақидаги жонли баёнини давом эттиради:
Энди диққат-эътибор шайтоннинг ташқи ҳатти-ҳаракатлари ва ташқи таъсиридан қайта туғилмаган одамнинг ички ҳолатига кўчади. Биз буни тағин умумий вазият сифатида кўрамиз: “Биз ҳам бир вақтлар...”. Бундай ички ҳолатни тасвирлаш учун асосий сўз “
“
Биз қайта туғилишгача фақат танада ва тананинг хоҳиш-истаклари билан яшаганмиз. Бизнинг ҳатти-ҳаракатларимизни тана эҳтирослари бошқарган. Бу жисмоний ёки ҳирсий хоҳишларга эмас, балки барча гуноҳкорона истакларнинг дастлабки сабабига тааллуқли.
Павлуснинг сўзларида бизнинг гуноҳкорона ҳаёт тарзимизнинг умумий муҳокамаси ифода этилган. У қўшимча қилади: “...табиатан Худонинг қаҳр-ғазабига лойиқ бўлган итоатсиз инсонлар эдик” (2:3). Павлус “табиатан” деганда бизнинг бу оламдаги ҳолатимизни назарда тутади. Биологик туғилиш – бу табиий туғилиш. Қайта туғилиш – бу юқоридан туғилиш. Илк одамлар нафратнинг болалари бўлишмаган ва табиатлари гуноҳкорона бўлмаган. Бу фақат Одам Ато ва Момо Ҳавонинг тубанликка тушганидан сўнг бошланган, бироқ “
Ҳар бир гўдак бу оламга келар экан, гуноҳ билан жароҳатланган ҳаётга қадам қўяди. Довуд эълон қилган: “Мана, гуноҳкор бўлиб туғилганман, Онам қорнидаёқ гуноҳкор эдим” (Забур 50:7). Биз барчамиз руҳан ўлик туғилганлармиз, итоатсизлик ва гуноҳда ўлик ҳолда туғилганмиз. Илоҳиётда буни гуноҳ ҳолатда туғилиш – илк гуноҳ деб аташади. Илк гуноҳ - Одам Ато ва Момо Ҳавонинг биринчи гуноҳи эмас; бу – биринчи гуноҳнинг барча одамзотга хос гуноҳкорона моҳияти орқали ўтган оқибати ҳисобланади.
Биз табиатан “нафрат фарзандлари”миз. Биз аввал бошдан Худонинг болалари эканлигимиз ҳақидаги одатий тушунчадан бу қанчалик фарқ қилади-я! Бундай сохта қараш янгилик эмас ва у анча мустаҳкам илдиз отган. У кўп бора такрорлангани боис бир зарурият каби қабул қилишади. Агар одамлар ниманидир, бу ҳатто ёлғон гап бўлса ҳам, доимо эшитадиган бўлсалар, унга ишонишни бошлайдилар.
Биз табиатан Худонинг фарзандлари эканимиз ҳақидаги ёлғон Исони ранжитган. У бу ёлғонга қарши курашиб, фарзийлар билан ўтказган баҳс-мунозараларида ёлғонни рад этишига тўғри келган. Фарзийлар Исонинг танқидларидан ғазабландилар:
...
Ҳа, Муқаддас Китоб Худо барча одамларнинг Отаси эканлигини тан олади, чунки У ҳаммани Яратгувчидир, бироқ муҳим маънода Худонинг оталиги биологик тарзда эмас, балки аҳлоқий терминлар орқали тушунилади.
Фарзийлар Худодан кўра шайтонга кўпроқ бўйсунганлари учун Исо уларга айтган:”Сизларнинг отангиз Худо эмас, иблисдир” (Юҳанно 8:44).
Павлус Эфесликларга Мактубида “нафрат фарзандлари” ва “Худога итоат қилмай яшаётганлар” ҳақида гапиради. Бу сўзлар барчамизнинг қайта туғилмаган табиий ҳолатимизга тегишли.
Павлус ўзининг қайта туғилмаган ҳолати ҳақида ёзишни тугаллаганида, дарҳол Худони Унинг марҳамати учун улуғлашга ўтади. Ҳаворий бизнинг абадий ҳаётимиз боғлиқ бўлган битта сўзни ишлатади. Бу жуда муҳим сўз бўлиб, Хушхабар моҳиятини сайқаллаштиради; бу “
Кичкинагина бу боғловчи бутун парчанинг моҳиятини таъкидлайди. Бу табиий ва ғайритабиий, парчаланиш ва қайта туғилиш ўртасидаги боғлиқликдир:
ХУДОНИНГ ТАШАББУСИ
Қайта туғилиш – бу Муқаддас Руҳнинг ўзига хос имтиёзидир. Бу ташаббус бизга эмас, балки Худога тегишли. Павлус бизнинг қайта туғилишимизда одамнинг саъй-ҳаракатлари эмас, балки Худо фаолиятининг аҳамияти энг муҳим эканлигини таъкидлаб ўтади:
Ҳаворий мана бу каби сўзларни ёзмаганини қайд қилиб қўяйлик: “Аммо одам ўз яхшиликлари билан Худога интилади ва янги руҳий даражага кўтарилади”.
Менинг диний қарашларим шаклланишига таъсир қилган энг драматик вазиятлардан бири семинариядаги сабоқларим пайтида бўлиб ўтган.
Бир куни ўқитувчи доскага яқинлашиб, шу сўзларни аниқ қилиб ёзди:
“ҚАЙТА ТУҒИЛИШ ИМОНГА КЕЛИШДАН АВВАЛ ЮЗ БЕРАДИ”.
Бу сўзлар барча тасаввурларимни ўзгартириб юборди. Мен семинарияга кираётганимда, одамнинг қайта туғилиши учун имон-эътиқод ҳал қилувчи аҳамиятга эга деб ўйлардим, яъни биз қайта туғилишимиз учун дастлаб Масиҳга имон келтиришимиз керак. Бу ўринда мен қўллаган сўзлар бесабаб эмас. Мен мақсадга эришиш учун ташланиши зарур бўлган қадамларимнинг оқибати ҳақида мулоҳаза юритиб, эътиқодни ана шу йўлнинг бошида қўйиш керак деб ҳисобладим. Ўшанда бу шундай кўринишда бўлади:
Бунда ташаббус бизнинг ўзимиздан келиб чиқади. Албатта, мен Хушхабар ҳақида эшитишимдан аввалроқ, Худо Исони хочда ўлиши учун юборди. Бироқ Худо менга нисбатан бу ташқи ҳатти-ҳаракатларни содир этгани боис нажотим учун кейинги ташаббас менинг ўзимдан келиб чиқиши лозим деб ўйлагандим.
Бу ҳақда диққат билан мулоҳаза юритмай ва Исонинг Никодимга айтган сўзларига унчалик ҳам итоат этмаган ҳолда, танада туғилиб яшайдиган гуноҳкор одам эканлигимдан қатъий назар, барибир менда Хушхабар учун акс-садо уйғотадиган руҳий кучнинг озгина заҳираси, ҳалолликнинг бир бўлаги қолганини фараз қилардим.
Ҳойнаҳой, менга рим-католик жамоатининг анъанавий сабоқлари таъсир қилган бўлса керак. Кўпчилик қайта туғилиш – марҳамат эканлиги хусусида таълим олишган: бу Худонинг ёрдамисиз амалга ошиши мумкин эмас. Ҳеч бир одамда руҳий ўлимдан ўзи кўтарилиши учун куч-қудрат йўқ. Бу ўринда Худонинг ёрдами жуда зарур. Ва у
Рим аввал келадиган иноятга ушбу талабни қўшиб қўяди: у қалбларимизда мустаҳкамланиб олишидан аввалроқ, “у билан ҳамкорлик қилишимиз ва уни қабул қилишимиз керак”.
Ҳамкорлик тушунчаси – бу, энг мақбул вазиятда ҳам, ярим ҳақиқат. Бу имонимизнинг ҳақиқийлиги қай даражада бўлса, шу даражада тўғри. Худо Масиҳда бизнинг ўрнимизга имонимиз учун ишлов бермайди. Мен Масиҳнинг даъватига жавоб қайтарганимда – бу менинг жавобим, менинг имоним, рўёбга чиқадиган менинг умидим бўлади.
Бироқ муаммо анчайин чуқур. Савол қолади: мен қайта туғилгунимга қадар Худонинг инояти билан ҳамкорлк қиламанми ёки бу ҳамкорлик қайта туғилганимдан сўнг юз берадими?
Бошқача тарзда ҳам сўраш мумкин: қайта туғилиш – бу монергизм ҳисобланадими ёки синергизм? У мустақил иш тутадими ёки ҳамкорлик асосидами? У мустақилми ёки боғлиқми? Бу сўзлардан айримлари – яна изоҳ талаб қиладиган теологик терминлардир.
МОНЕРГИЗМ ВА СИНЕРГИЗМ
Монергик фаолият – бу яккаликда, бир шахс томонидан бўладиган ҳаракатдир.
Синергик фаолият ҳамкорликка икки ёки ундан кўпроқ кишини ёхуд объектларни жалб этади.
Менимча, терминлардаги фарқларни мутлақо муайян сабабларга кўра бирма-бир ажратиш зарур. Ишонч билан таъкидлаш мумкинки, Рим ва Мартин Лютер ўртасидаги барча баҳс-мунозаралар ана шу ягона нуқтага бориб тақалган. Савол шундай эди: қайта туғилиш – бу Худонинг монергик ҳаракатими ёки одамнинг Худо билан ҳамкорлигини талаб этадиган синергик ишми?
Ўқитувчим доскага,“Қайта туғилиш имонга келишдан аввал юз беради”, деб ёзганида, бу монергик жавоб эканлиги аниқ эди. Шубҳасизки, инсон қайта туғилганидан сўнг имон ва умидини намоён этган ҳолда ҳамкорлик қилишни бошлайди. Аммо одам руҳий ҳаёт учун уйғонганида биринчи қадамни Худо ташлайди, фақат Худо. Ташаббус одамга эмас, Худога тегишли. Биз руҳан ўлик ҳолатда бўлганимиз боис бизда ишлайдиган, қайта тикланган иноят билан ҳамкорлик қила олмаймиз. Агар Лазар ўзини ўликдан тирилтириши учун Исога ёрдам беришни истаганида эди, биз ҳам ўшандай муваффақият билан Муқаддас Руҳга қалбимизни руҳий ҳаётга уйғотишда ёрдам бера олардик.
Бугунги кунда дунё бўйлаб масиҳийлик эътиқодига амал қиладиган кўпчилик имонни қайта туғилишдан аввал келади деб ҳисоблашса керак. Бизни янги туғилишни
Мен ўқитувчининг хулосаси билан курашни бошлаганимда, унинг ғалати назарияси илоҳиётда янгилик эмаслигини ҳайрат билан билиб олдим. Бунга ўхшаш фикрлар Августин, Мартин Лютер, Жан Кальвин, Жонатан Эдвардс, Жорж Уайтфилдларда ҳам бор. Ўзим ҳам кутмаган ҳолда бунга ўхшаш фикрни ўрта асрнинг буюк илоҳиётчиси Фома Аквинский сабоқларидан ҳам топдим.
Масиҳийлик тафаккурининг бу даҳолари ушбу савол юзасидан ягона хулосага келганликлари ҳақидаги далил менда улкан таассурот уйғотди. Мен уларнинг бегуноҳ эмасликларини, ҳар бири якка ҳолда ва барчаси биргаликда хато қилишлари мумкинлигини тушуниб турардим, бироқ қалбим ҳаяжонга тўлганди. Мени айниқса Фома Аквинский кўпроқ ҳайратга солди. Рим-католик жамоати Фома Аквинскийни
Бироқ Фома Аквинский қайта тикланадиган иноят ҳамкорлик қилмаслигини, балки мустақил ҳаракат қилишини қаттиқ туриб таъкидлаган. У
Павлуснинг Эфесликларга Мактубида муҳим жумла бор:
...
Павлус бу ўринда қайта туғилиш вақтини кўрсатади. Бу туғилиш биз ҳали ўлик пайтимизда рўй беради. Чақмоқ зарбаси каби ҳаворийнинг очиқ-ойдин гапи орқали қайта туғилишда барча ташаббусни одамга беришга бўлган уринишлар бутунлай куйиб кулга айланган. Ҳар ҳолда, ўлик одам иноят билан ҳамкорлик қилмайди-ку. Руҳан ўлик одамда ташаббус йўқ. Аввалги қайта туғилишсиз имон-эътиқод пайдо бўлиши учун шароит йўқ.
Ва бу фикрлар Исонинг Никодимга айтган гапларига тўғри келади. Агар одам қайта туғилмаса, у Самовий Шоҳликни кўриши ҳам, Унга кириши ҳам иложсиз. Биз имон қайта туғилишдан аввал келишини таъкидлаб, ўз фикрларимиз тарзини ва ўз навбатида, ўз-ўзимизни ҳам нафақат Августинга, Лютерга, Кальвинга, Эдвардсга ва бошқаларга, аммо асосийси эса, Павлуснинг сабоқларига ва Раббимизнинг Ўзига қарши қўямиз.
ҚАЙТА ТУҒИЛИШ – БУ МАРҲАМАТ
Павлус қайта туғилиш жараёни ҳақида гапирганида, иноятга кучли урғу беради. Жамики теологик қарашлари бор бўлган масиҳийлар нажотимиз иноятга асосланишини ҳозирлик ва қувонч билан тан олишлари зарур.
Реформация даврида протестантлар лотинча иккита ифодани жанговор хитоб сифатида қўллаганлар:
Реформация даврида учинчи бир жанговор ҳайқириқ ҳам бўлиб, у Лютергача, минг йилдан кўпроқ вақт аввалроқ, дастлаб Августин томонидан қўлланилганди. Бу
Павлуснинг ўз сабоқларига қайта туғилиш - Худо иноятининг мўл-кўл бойлиги эканини қўшиб қўйганлиги бежиз эмас. Келинг, унинг сўзларига яна мурожаат қилайлик:
Сизда қачондир Муқаддас Китоб бўйича шубҳалар пайдо бўлганми? Жуда уятдаман, лекин менда баъзи шубҳалар бўлганини айтишим керак. Мен теологик келишмовчиликлар ўртасида ўзимга савол бердим: нега айрим муҳим ҳолатлар Муқаддас Китобда бтафсилроқ ёритилмаган? Мисол учун, Янги Аҳдда тўғридан тўғри айтилмаган: биз гўдакларни чўмдиришимиз керакми ёки йўқми?
Биз бундай саволлардан кўпини Муқаддас Китоб хулосалари асосида ўзимиз ҳал этишимиз лозим. Мени бу каби келишмовчиликларга аралаштириб қўйишганида, одатда шундай ўйлайман: муаммо Муқаддас Китобда аниқ-равшанликнинг йўқлигида эмас, балки Муқаддас Китоб сабоқларини мен ўзим тушуниб етмаяпман.
Мен баъзан Павлус имон ва қайта туғилиш ҳақида аниқроқ ва батафсилроқ ёзганида қанчалик яхши бўлиши ҳақида ўйланиб қоламан. Менимча, у Эфесликларга Мактубнинг 2-бобида ушбу сўзларни қўшимча қилган бўларди: “Қайта туғилиш имондан аввал юз беради”. Лекин фикримча, ҳатто бу жумла ҳам баҳс-мунозараларга нуқта қўймаган бўларди. Чунки унда Павлуснинг мактубида ёки Юҳанно Хушхабарининг 3-бобида Исо айтган гаплардан ортиқ ҳеч нима йўқ.
Хўш, бу ҳолда барча муҳокама-ю мунозаралар нима учун керак? Гап шундаки, менинг назаримда, қайта туғилишни илоҳий ташаббус (монергик ҳаракат), нажотни эса - фақат иноятнинг ҳаракати сифатида тан олиб, биз бу билан англашнинг тезкор жараёнига жалб этиламиз ва юқоридан танланиш тушунчасига муқаррар яқинлашиб борамиз.
Танланганлик доктринаси олдинги қаторга чиққани заҳотиёқ, имонга қайта туғилишгача етишишнинг ўта кучли истаги уйғонади. Бироқ биз ҳаворийнинг сабоқларига дадил амал қиламиз:
Павлус бу ўринда нажотимиз бўлмиш имон-эътиқод бизга иноят орқали келишини ўргатади. Биз ўз-ўзимизда имонимизни амалга оширамиз, аммо шахсий ташаббусимиз билан эмас. Бу муваффақият эмас. Бу инъомдир.
Имоннинг иноятли туҳфаси қайта туғилиш маҳсули бўлиб, бу масалада ҳеч қандай мақтанчоқликка то абад ўрин йўқ. Фақат Худо марҳаматининг ўткинчи бўлмаган бу бойлигини олқишлаш керак, холос. Агар биз
ҚАЙТА ТУҒИЛИШ АМАЛДА
Арминий теологиясининг издошлари қайта туғилиш имондан аввал келишини, лекин ҳамиша ҳам шундай бўлмаслигини ва имонни
Ушбу ғоя хочдаги қурбонликка таянади. Унинг асосида Масиҳнинг одамзотни оқлаши шарофати билан умумий қайта туғилиш ҳақидаги фикрлар бор – шундан сўнг имонга етишиш имконли бўлиб қолади. Хоч барча одамларни руҳий ўлимдан қутқариб қолади. Бу ўринда нажотли иноятнинг ҳамкорлик қилиш-қилмаслик ҳақидаги қарорини қабул қилиш учун куч-қудратга эга бўлиш назарда тутилмоқда. Кимки имонни намоён этиб, ҳамкорликка киришар экан, - у оқланган. Кимки имонда бўлмаса, - қайта туғилган, аммо Худога юзланмаган. Улар руҳан уйғонишган ва жонланишган, лекин имонсизликда қолиб кетганлар. Бу одамлар энди Шоҳликни кўришлари мумкин, уларда бу жойга кириш учун руҳий ҳуқуқлари бор, бироқ улар Шоҳликнинг шундоқ ёнгинасидан ўтиб кетишади.
Мен бундай нуқтаи назарни
Мен қайта туғилиш амалий натижа беришини уқтирган ҳолда, кўзланган мақсадга эришишни назарда тутаман. Қайта туғилиш самарали. У бошланган ишни якунлайди. Биз имонга қайта туғилганмиз. Бу бизга берилган асл туҳфа бўлиб, қалбларимизда илдиз отади.
Баъзан “
Хушхабардан ваъз ўқиганларида, овоз ваъзхоннинг оғзидан чиқади. Бу имон ва тавбага чорлайдиган ташқи даъват. Кимки кар бўлмаса, айтилган сўзларни эшитади.
Бу сўзлар қайта туғилган тингловчининг ҳам, қайта туғилмаган тингловчининг ҳам эшитиш аъзоларидаги асаб толаларига таъсир қилади.
Қайта туғилмаган одам Хушхабарнинг ташқи даъватини ҳис этади. Бу даъват ўз ҳолича нажотни амалга ошира олмайди, токи эшитилиб, имон билан қабул қилинмагунича. Амалий даъват Муқаддас Руҳнинг қайта туғилиш бўйича ишларига тааллуқли. Бу ҳолатда даъват – ботиний. Қайта туғилиш қалбнинг туб-тубидан келиб чиқади. Кимки қайта туғилишнинг ички даъватини олса, имон билан жавоб қайтаради. Павлус шу ҳақда айтади:
Римликларга Мактубдан бу парча назарда тутилган, лекин айтилмаган сўзни биз киритиб ўтишимизни талаб этади. Қайси сўзларни қўйиш керак – айримлариними ёки ҳаммасиними? Келинг, сўзлар билан айримларини синаб кўрайлик.
“
Ушбу парчанинг моҳияти шундаки, олдиндан белгиланганларнинг барчаси бир вақтнинг ўзида даъват ҳам этилганлар. Даъват этилганларнинг барчаси оқланишган ва оқланганларнинг ҳаммаси улуғворликдан баҳраманд бўлганлар.
Биз келиши мумкин бўлган ва эътиборни тортмайдиган Хушхабарнинг ташқи даъватини ва муқаррар эшитиладиган Руҳнинг ички даъватини фарқлай олишимиз керак.Агар барча даъват этилганлар оқланган бўлса, бу ҳолда барча даъват этилганлар имонни намоён этишлари лозим. Аёнки, Хушхабарнинг ташқи даъватини эшитадиган ҳар ким ҳам имонга ва оқланишга келавермайди. Шундай бўлсада, кимки амалда даъват этилган бўлса, имонга ва оқланишга келиши аниқ. Бу ўринда даъват Муқаддас Руҳнинг қайта туғилиш билан боғлиқ ички ишига тааллуқли бўлади.
Муқаддас Руҳ кимга ҳаёт бахш этса, шубҳасизки, у ҳаётга эга бўлади. Улар Шоҳликни кўришади, уни қабул қилиб, ичкарига киришади.
Биз қайта туғилиш ва имон инояти учун айнан Муқаддас Руҳдан миннатдормиз. У бизни Масиҳда ва Масиҳ билан биргаликда ўликдан тирилтирадиган инъомни ҳадя этди. Ва Муқаддас Руҳ уйғотган раҳм-шафқат туфайлигина биз
ЕТТИНЧИ БОБ
МУҚАДДАС РУҲ ШАРОФАТИ БИЛАН
БУС-БУТУН ВА БЕШИКАСТ
ГЕРБЕРТ Ф. БРОКЕРИНГ
Учликнинг учинчи Шахси Муқаддас Руҳ дея аталади. Нега “Муқаддас” унвони айнан Руҳга берилгани ҳақида савол туғилади. Ахир муқаддаслик хусусияти Отага ҳам, Ўғилга ҳам тегишли-ку. Аммо барибир, биз Учликка ибодат қилаётганимизда, одатда Муқаддас Ота, Муқаддас Ўғил дея гапирмаймиз, лекин – Муқаддас Руҳ деб айтамиз.
Гарчи Руҳ Ота ва Ўғилдан кўра кўпроқ ёки камроқ муқаддас бўлмасада, Унинг исмидаги “
Биз нажотда нафақат гуноҳ ва лаънатдан қутулганмиз: бизни муқаддас ҳаётда қутқариб қолишди. Поклашдан мақсад – муқаддасликдир.
Бутрус қайта туғилиш ҳақида ёзганида, шундай мулоҳаза юритган:
Биз қайта туғилган одамлар келажакка умид билан қараймиз. Бутрус Худонинг қайта туғилишимиз юзасидан кўрсатган раҳм-шафқатли фаолияти ҳақида гапириб, ушбу насиҳатни қўшимча қилади:
Жумла “
“
Павлус жанговор хитобни эълон қилади ва тайёргарликнинг дастлабки босқичи ҳақиқат камарини тақишдан бошланишини айтади. Бутрус эса эс-ҳушни йиғиб олиш ҳақида гапиради. Худо Аюб билан баҳсида унга шундай буйруқ берган: “Қани, эркакка ўхшаб белингни боғла” (Аюб 40:2).
Қадимги Аҳддаги аскарнинг жангга тайёргарлиги белни боғлашдан бошланган. Ўша пайтларда одатий кийим ўзига хос бичимдаги кўйлак бўлган (римликларда – тога). Бу узун кўйлак деярли ерга тегиб турган. Мугуз янграганида, аскар либосини тиззасигача кўтарган ва уни камар билан билан белига маҳкам боғлаб олган. Агар аскарнинг бели боғланмаган бўлса, у хавф туғилганида ўз либосининг пастки қисмига чалкашиб тез ҳаракат қила олмаслиги мумкин эди. Бел боғланганида эса тизза ва оёқлар эркин ҳаракат қилган.
Павлус бу тушунчани ақлга нисбатан ишлатади (“эс-ҳушларингизни йиғиб олинглар”). Ва бу масиҳийнинг қайта туғилганидан сўнг жангга киришга тайёрлигини англатади. Масиҳийлик ҳаётига кириш – фазовий жангга кириш демакдир. Муқаддаслик йўли – бу жангчининг сўқмоқ йўлидир.
Мен масиҳий сифатидаги кезиб юришларим ҳақида мулоҳаза юритганимда, Хушхабарни Мэдисон Авенюдаги реклама ёғдулари остида тарқатган серғайрат роҳибларнинг ваъзларини титроқ билан эслайман. Мен мана бу каби ваъдаларни эшитгандим: “Сен Исога келгин, ана шунда барча муаммоларинг йўқолади”, “Оддий имон билан сенда оддий ҳаёт бўлади”. Бу Мэдисон Авенюда иш бериши мумкин, аммо
Менинг ҳаётим масиҳий бўлгунимча сокин равишда кечган. Мен ўзимнинг гуноҳкорона ишларимда қулай ўрнашиб олгандим. Худога юзлангунимча ошиғим олчи эди. Ҳаёт мен учун бир ўйин эди. Худога юзланганимдан сўнг энди йирик ўйин бошланганини англадим. Ҳар қандай аҳлоқий қарор маънавий жавобгарлик юкини босарди. Энди виждоним Худонинг Каломига нисбатан сезгир бўлиб қолди ва бошқа йўналишга даъват этилганимни тушундим. Аввалги доирадаги дўстларим билан билан энди йўлларимиз бошқа-бошқа эди.
Иккинчи жаҳон уруши бошланганида мен ҳали ёш бола эдим, лекин айрим хотиралар ёдимда жонланади. Отамнинг унвонини оширишган пайтни эслайман. У урушни кичик лейтенант бўлиб бошлади, майор унвонида ҳарбий хизматдан бўшади.
У янги унвон олганидан сўнг менга ўзининг эски юлдузчаларини ва нишон белгиларини жўнатиб турди. Онам унинг ҳарбий кийимини безашимга рухсат берди. (Мен шу тариқа тикишни ўрганиб олдим.)
Отамдан менга қолган нишон белгилари орасида бир бўлак мато ҳам бор эди. Бу либос парчасини ҳарбий хизматнинг муддатини билдириб туриш учун боғич тариқасида тақиб юришган. Отам ҳарбий хизматга чақирилмаган, негаки уруш бошланганида у анча кексайиб қолганди. Уни маҳаллий чақирув пунктига бошлиқ этиб тайинлашди. У икки ҳафтадан сўнг ҳарбий либосда уйга келиб онамга деди: “Мен ўзим бу ерда қолиб, анави йигитларни урушга юбора олмайман, шу боис кўнгилли бўлиб ёзилдим”. Отам 1942 йилнинг бошида хизматни бошлаб, 1945 йилда Япония таслим бўлганидан сўнг ҳарбий хизматдан бўшади. У кўнгилли бўлиб ёзилганида, ҳужжатида “
Биз масиҳийлик ҳаётига кирганимизда, тўлиқ муддатга ёзиламиз. Бу уруш тўрт йилдан сўнг тугамайди, балки Худо бизни уйга чақирмагунича давом этади, яъни бутун умримиз мобайнида. Биз ҳар йили қўлимизга янги боғичлар боғлаймиз.
Бу фазовий урушда бардош беришимиз учун ақлимизни “йиғиб” олишимиз керак. Шайтон билан жанг – бу асосан онгимиз учун кечадиган жанг. Покланиш жараёнимизда: “Масиҳийлик – бу фақат қалбнинг иши” йўсинида янграйдиган жозибакор васвасага берилишдан кўра каттароқ телбалик ҳам, йирик хавф-хатарнинг ўзи ҳам йўқ.
Яратувчи бизни шундай яратганки, руҳимиз ақлга амал қилади. Худонинг бизга қўлланма сифатида юборгани севги мактуби эмас. У онгимиз янгиланиши орқали биз ўзгара олишимиз учун ваҳий келтирилган Китобни берган. Сулаймоннинг Ҳикматлар Китобида айтилган: “Чунки у кўнглида ўзининг фойдасини ҳисоблайди” (Ҳикматлар 23:7).
Ҳикматлар Муаллифи фикр қалбда эмас, балки ақлда бўлишини яхши билган. У қалбдаги мулоҳазалар ҳақида гапирганида, бизнинг энг ардоқли фикрларимизни назарда тутади. Биз нима ҳақида ўйлайдиган бўлсак, ана ўшанинг ўзимиз. Ёки аниқроқ қилиб бундай дейиш мумкин: “Биз нима ҳақида ўйласак, ана ўшага айланамиз”. Агар бизнинг фикрларимиз доимо нопок бўлса, нопоклик тезда ҳаётимизга дахлдор бўлишни бошлайди. Агар фикрларимиз бетартиб бўлса, ҳаётимиз алғов-далғов ва бетартиб бўлади.
Покланиш жараёнида Руҳ – бизнинг Устозимиз. Унинг дарслиги – Муқаддас Китоб. Руҳ бизни хабардор қилишга интилади. Қайта туғилишнинг илк маҳсули бўлмиш тавбанинг ўзи – бу онгнинг ўзгаришидир. Мулоҳазасиз масиҳийлик сўзларда қарама-қаршиликни ҳосил қилади. Масиҳийлар Муқаддас Руҳ бошқаруви остида фикрлашга даъват этилганлар.
Муқаддас Руҳ – ҳақиқат Руҳи ҳамдир. Павлус ақл-ҳушни йиғиб олиш ва Худонинг барча қурол-аслаҳалари ҳақида гапирганида, ҳақиқатни тақиб олиш кераклигини билдиради:
Айнан ҳақиқат оддий бир ношудни ҳам чаққон ва уддабурон руҳий жангчига айлантиради. Айнан ҳақиқат бизни озод қилади. Исо бу ҳақда шундай деган:
Исо Кечлик пайтидаги Ўз ваъзида Муқаддас Руҳни юборишга ваъда берган. У айтган:
Ва яна:
Эҳтимол, бу фикр Исонинг кейинги сўзларида тўлиқроқ ифода этилгандир:
Исо бу ерда Ўз шогирдларига Шахс ва Муқаддас Руҳнинг фаолияти ҳақида гапиради. У Ҳақиқат Руҳи деб аталган. У бизга Ота ва Ўғил томонидан юборилган. Унинг миссиясида Устозимиз бўлиш вазифаси ҳам турибди.
Муқаддас Руҳ – Муқаддас Китобнинг Муаллифи. У муқаддас китоблар яратилиши учун илҳом бағишлади. Ва У биз тушуниб етишимиз учун Каломни ёритиб беради. У бизни Худо Каломига ишонтиришга қодир.
Каломни ва Муқаддас Руҳни бир-биридан ажратиш руҳий ҳалокатга олиб боради. Муқаддас Руҳ Калом орқали ва Калом билан биргаликда бизни ўргатади, бизни йўналтиради ва бизга мурожаат қилади. Каломдан ташқарида эмас ва Каломга қарши бўлмасдан, албатта. Беномус руҳларнинг Худо Каломига қарши чиққан ҳолда, Муқаддас Руҳдан ўзларини бошқаришини талаб этиши шу йўсинда Худони масхара қилишлари Муқаддас Руҳ учун ниҳоятда ҳақоратлидир.
Худонинг Каломи – бу Руҳнинг Каломи. Руҳ ҳеч қачон Каломга қарши ўргатмайди, чунки Калом – ҳақиқат; бу Руҳнинг ҳақиқати. Калом бизни руҳларни “синаб кўриш”га чорлайди:
Бизни руҳларни синаб кўришга даъват этишганида, синов айнан ҳақиқатга тегишли бўлади. Юҳанно сохта пайғамбарларни кўриш учун бундай синовларнинг зарурият эканлиги ҳақида огоҳлантиради. Сохта пайғамбар шу туфайли ҳам сохтаки, у ҳақиқатни гапирмайди.
Бу ўзининг башоратлари ҳаққонийлигига даъво қиладиган сохта соҳиби кароматнинг ўзига хос хусусиятидир. У бунга Муқаддас Руҳ розилик билдирганини айтади. Бу бутунлай фирибгарлик усули. Худонинг Руҳидан бохабар эканлигини уқтирадиган ҳар ким ҳам Ундан бохабар бўлавермайди. Муқаддас Руҳ – бу ҳақиқат Руҳи. У ҳеч қачон ҳақиқатга қарши гуноҳ қилмай ва тўғри йўлдан озмай фақат ҳақиқатга олиб боради.
Калом Муқаддас Руҳнинг очиқ ҳақиқати бўлгани боис ҳақиқат мезони ҳам ҳисобланади. Руҳ Ўз Ўзига қарши зиддиятга бормайди. Агар кимдир Руҳдан бохабар эканлигини айтиб, сўнгра Каломга қарши ўргатадиган бўлса, бу ўринда Руҳнинг бошқаруви йўқлиги аён бўлиб турибди.
Ҳақиқат Руҳи – Муқаддас Руҳ. У бизнинг муқаддас бўла олишимиз учун ҳақиқатга ўргатади. Ҳақиқатни англаш ўз ҳолича сўнгги мақсад эмас, у ўрганиш ва муқаддас бўлиш амалиётининг қандайдир босқичида якунланиб қолмайди.
Бутрус бизни, биринчидан, ақл-ҳушимизни йиғиб олишга, иккинчидан, Қадимги Аҳднинг ушбу амрига амал қилишга даъват этганлиги бежиз эмас: “Муқаддас бўлинглар, чунки Мен муқаддасман” (1 Бутрус 1:16).
БУС-БУТУН ВА БЕШИКАСТ
Муқаддас Руҳ бизни яна ҳаётга қайтарганида ва руҳий ҳаёт бахш этганида, қалб нажоткор имон учун уйғонади. Бу имоннинг маҳсули – оқланиш. Биз Масиҳни имон билан қабул қилганимизда, Худо бизни солиҳлар дея эълон қилади. Биз бир зумдаёқ покланиб олганимиз учун солиҳ эмасмиз. Биз Масиҳнинг хизматлари бизнинг ҳисобимизга ёзиб қўйилгани боис солиҳ бўлганмиз. Биз ҳали ўз гуноҳимизга ботган пайтимизда Худо бизга Масиҳдаги солиҳлар сифатида қарайди.
Мазкур фикрнинг моҳияти Лютернинг машҳур таърифини ойдинлаштириб беради:
Бизнинг оқланишимиз покланишимиздан
Ҳақиқий қайта туғилиш бундан кейин ва доимо имонни ҳосил қилишини англаш ҳамда аниқ-равшан тасаввур қилиш ўта муҳим. Агар имон ҳақиқий бўлса, бу ўз навбатида, бундан кейин ва ҳамиша оқланишга олиб боради. Агар бизнинг оқланишимиз ҳақиқий бўлса, у бундан сўнг ва доимо муқаддас бўлишга олиб боради. Ҳақиқий оқланиш иложсиз, агарда ундан кейин муқаддаслик келмаса.
Бу ўринда биз қайта туғилиш ва оқланиш ўртасидаги муҳим тафовутларни қайд этиб ўтишимиз лозим. Қайта туғилиш – бир зумда ва тўсатдан юз беради. Қайта туғилиш ҳақидаги тушунча бизга аста-секин келиши мумкин, бироқ Муқаддас Руҳ ҳосил қиладиган ҳаракат бир зумдаёқ содир бўлади. Ҳеч ким қисман туғилмайди, юқоридан яримта бўлиб қайта туғилмайди. Одам ёки туғилади ёхуд туғилмайди. Бу ўринда ўрталиқ йўқ.
Бу оқланишга ҳам тааллуқли. Ҳеч ким қисман оқланмаган. Худо нажоткор имоннинг намоён бўлиш дамларида бизни дарҳол солиҳлар дея эълон қилади.
Муқаддас бўлиш бошқача йўсинда кечади. Дарҳақиқат, у биз оқланган пайтда бошланади, лекин бу бутун умримиз мобайнида кечадиган жараёндир. Оқланиш бутунлай муқаддас бўлишни бир зумдаёқ ҳосил қилмайди. Муқаддас бўлишга хос илк босқич аломатларининг йўқлиги оқланиш, имон ва қайта туғилишнинг бўлмагани ҳақидаги муқаррар шоҳидликни беради.
Қайта туғилиш ва муқаддас бўлиш ўртасидаги иккинчи муҳим тафовут бу ҳаракатлардаги жараёнларнинг ўзига тааллуқли. Қайта туғилиш – монергик ҳолат. Бу фақат Худо фаолиятдир. Бироқ муқаддас бўлиш – синергик ҳолат. У бизни Муқаддас Руҳ билан ҳамкорликка жалб этади:
Мазкур матнда синергизмнинг классик ғояси тақдим этилади. Биз нажот ишида иккита жараённи кўрамиз. Бизни “қўрқув ва титроқ” билан қаттиқ ишлашга даъват этишади. Айни вақтда эса Худонинг ботинимизда бирга ҳаракат қилишига ваъда берилган.
Муқаддас Руҳ бизни яна ҳаётга қайтарганида, У руҳимизни ўзгартириш учун бизга таъсир ўтказибгина қолмай, бизга келиб макон тутади. Руҳ шу тариқа солиҳларда бўлган ҳолда, бизнинг покланишга бўлган интилишимизни қўллаб-қувватлайди ва Ўз таъсирини ўтказишда давом этади.
Бу борада Хушхабар жамиятини бузадиган гоҳ у ердаги, гоҳ бу ердаги хавфли бидъатларга тушиб қолмаслик учун худди светофорнинг қизил чироғи олдида тургандек ўта эҳтиёткорлик зарур.
Муқаддас Руҳ бизда макон тутганида, бизга айланиб қолмайди. Ҳеч қадай вазиятда ўзини илоҳийлаштириш керак эмас. Гарчи менда илоҳий мавжудот макон тутган бўлсада, мен бунинг шарофати билан Худога айланиб қолмайман. Ҳатто замондошларимиз орасида ҳам шундай ўқитувчилар учрайдики, улар агар одамда Муқаддас Руҳ яшайдиган бўлса, унинг ҳам худди Масиҳ каби Худога айланишини уқтиришади. Мен уларнинг фикрларидаги ўта бидъатчилик ва куфронийликни эътиборга олган ҳолда, бу ерда ўша “ўқитувчи”ларнинг исмларини келтириб ўтмадим.
Руҳнинг иши одамни илоҳийлаштириш эмас, балки уни муқаддас қилишдан иборат. Худо бизни абадий бой-бадавлат бўладиган мавжудотлар қилмайди. Худо бошқа худони яратмайди. Худо нимаики яратмасин – бу Унинг ижоди, яратилган ижод эса абадий ҳам, ўзига тўқ бадавлат ҳам бўлолмайди. Худо ўлмас, бироқ абадий бўлмаган моҳиятни яратиши мумкин. Барҳаёт ижод келажакда абадий яшаш лаёқатига эга бўлади, бироқ у ўтмишга нисбатан абадий бўлолмайди.
Муқаддас Руҳ бизга оқланиш берадиган имон сари илҳомлантирганида биз хавфсизликда бўламиз. Оқланиш бизни яқинлашаётган қасосдан қутқаради. Мартин Лютер ёзганидек, биз оқланишимиз пайтида бутунмиз, аммо шикастланганмиз. Лютер бу ўринда ана шунга ўхшаш тиббиёт хулосасини келтиради: беморнинг ҳаёти хавфсизликда, лекин касаллик аломатлари ҳали кузатилмоқда. Бироқ бутунлай соғайтириб юборадиган покловчи иноят билан бизга дори-дармон беришади.
О.П.Жиффорд муқаддас бўлиш жараёнини тасвирлаш учун қуйидаги иллюстрацияни тақдим этади:
*А.Х.Стронг. Тизимли илоҳиёт. Old Tappan, N.J.: Fleming H. Revell, 1907, 869 бет.
Ҳозирги кунда масиҳийлар ўртасида Масиҳнинг Худо эканлигини эътиборга олмай, Уни Нажоткор сифатида қабул қилиш мумкин ёки мумкин эмаслиги ҳақидаги баҳслар юзага чиққан. Бу худди ўлик одам ухлаётган одамдан фарқ қилгани каби Нажоткор/Худо дихотомияси ҳам Муқаддас Китобдаги оқланиш/муқаддас бўлиш тушунчасидан шунчалик узоқ. А.А.Ходж бир пайтлар қайд этганди: “Ўзини масиҳий ҳисоблаб, Масиҳни муқаддас бўлиш учун қабул қилган кимдир бу борада кўпинча қаттиқ янглишиб қолади”*.
*Ўша китоб
Кимки Масиҳни Нажоткор сифатида қабул қилиб, айни вақтда Унинг Худо эканлигини тан олмаса, инкор қилса ёки менсимаса, оқлайдиган имонда бўлиши мумкин эмас. Биз гарчи Исонинг Нажоткор ва Худога хос хусусиятларини фарқлай олсакда, ҳеч қачон уларни бир-биридан айирмаслигимиз керак. Масиҳни имон билан қабул қилиш – Масиҳни тўлиқ қабул қилиш демакдир.
Аммо барибир, Муқаддас Руҳнинг қайта туғилиш ва покланишдаги ишларини фарқлаганимизда, бу тушунчалар ўртасида узилмас боғликлик борлигини ёдда тутишимиз керак. Биз имонга, оқланишга ва муқаддас бўлишга қайта туғилганмиз. А.Х.Стронг ёзади:
*Ўша китоб, 871-бет
Муқаддас бўлиш ҳаракатни туғдиради. Биз одатда буни руҳий ўсиш деб атаймиз. Бу ҳаракат вақти-вақти билан икки қадам олдинга юриб, бир қадам ортга қайтишни эслатиб туради. Биз руҳий ҳаракатларимиз давомида сирпансак ва йиқилиб тушсак, “васвасага тушиб қолдик” деб айтамиз. Ва барибир муқаддас бўлиш натижаси – бу ўсиш, улғайиш, гарчи бир маромда, вақти-вақти билан азобли даражада секин бўлсада, аммо ҳарқалай – ҳаракат. Руҳан ўлик туғилган масиҳий йўқ. Стронг бу масалада Хорас Бушнелдан иқтибос келтиради:
*Ўша китоб, 872-бет
Менга Бушнелнинг велосипед билан таққослагани ёқади. Велосипедда мувозанатни сақлаш учун тепкини мунтазам айлантириб туриш зарур. Велосипед тўсатдан тўхтаган заҳоти йиқилиб тушишдан фақатгина ергача етадиган узун оёқлар қутқариши мумкин. Гарчи оёқларим етарли даражада узун бўлмаган пайтда ҳам мен велосипед ҳайдашни ўрганиб олдим ва йўлни хаёлан таҳлилдан ўтказиб, охирги манзилда қаттиқ йиқилмаслигим учун ўша ерга кўрпача ташлаб қўярдим.
МУҚАДДАС БЎЛИШДА ВИЖДОННИНГ АҲАМИЯТИ
Ҳаётимизда муқаддасликни ҳосил қиладиган ўзгариш – бу ички меҳнатнинг ташқи томонлама намоён бўлиши натижасидир. Бизнинг ташқи ҳатти-ҳаракатларимиз қалбимиз ва ақлимизнинг ҳолатидан дарак бериб туради.
Муқаддас Руҳ бизнинг қалбимиз ва ақлимиз устида ишлагани боис бизда учта муҳим ўзгаришлар учун дастлабки шарт-шароитлар ўрнатилади.
Бизнинг онгимизда ўзгариш рўй беради. Руҳ бизда янги онгни уйғотади. Худо Каломини диққат билан тинглаганимизда, Худонинг ишини янгичасига англаймиз. Биз янгидан туғилдик – ва барчаси янгича бўлади. Биз руҳий сезгини қабул қиламиз:
Масиҳнинг ақлига эга бўлиш учун У каби фикрлаш лозим. У нимани тасдиқласа тасдиқлаш, У нимани рад этса рад этиш керак. У нимани севса севиш, нимадан нафратланса нафратланмоқ лозим.
Фикрларимиз ўзгариши билан покланиш янада теранлашади. Биз янги истиқболни, қадриятларнинг мутлақо янги тизимини англаймиз.
Бироқ ҳақиқатни билишнинг ўзи кифоя қилмайди, ҳақиқат бўйича
Муқаддас Руҳ нафақат ҳақиқатни англашимиз, балки ҳақиқатга ишонч билдиришимиз учун ҳам иш олиб боради. У бизни гуноҳда фош қилади ва ҳақиқат йўлида панд-насиҳатлар беради. Мисол учун, мен ўғирлаш ёмон эканлиги ҳақида ўйлашим мумкин. Аммо менинг ақлимда бу тушунча мужмал ва заиф бўлса, ҳатти-ҳаракатларимда ўзгаришлар бўлиши эҳтимоли кам.
Чунки Худо очадиган ҳар бир ҳақиқатга ҳамла қиладиган ёлғон топилади. Биз бузуқчилик – гуноҳ эканлигини англашимиз мумкин. Бироқ жамиятимизда гўёки бунинг дуруст ва одатий ҳол эканини шунчалик баланд оҳангларда зўр бериб таъкидлашадики, бизнинг оқилона бўлиш ҳақидаги қатъиятимиз заифлашиб қолади. Жамиятимизнинг васвасаларига қарши туришимиз учун гуноҳнинг гуноҳ эканлиги ҳақида тебранмас қатъий ишончга эга бўлишимиз зарур.
Биз англаш босқичидан қатъий ишончга ўтганимизда ҳатти-ҳаракатларимиз ўзгариши ибратомуз тус олади ва виждонимиз ўзгарганида юқори даражага кўтарилади.
Одам виждони – қудратли, аммо ўзгаришларга дучор бўладиган механизм. Уни бизни айблайдиган ёки оқлайдиган, мисоли бир ҳакамлик вазифасини бажарувчи Худонинг “ички овози” деб аташади. Виждон ҳатти-ҳаракатларимизнинг ойнаси бўлиб хизмат қилади. Бироқ муаммо шундаки, виждонимиз Худонинг Каломига нисбатан илоҳий даражада қандай сезгир бўлса, худди шундек умуман сезгисиз ҳам бўлиши мумкин.
Биз гуноҳ қилаётиб виждонимизни ўтмаслаштирамиз ва айблар билан ички овозни бўғиб айёрлик қиламиз.
Айримлар оғизларини кўпиртириб абортнинг мудҳиш ёвузлик эканини уқтиришса, бошқалари бунинг аҳлоқий жиҳатдан оқланиши ҳақида эълон қилишади. Мактабда ёки ишхонада алдайдиган одам ўзини оқлаш учун турли ҳийла-найранглар ўйлаб топади. Хусусан, Гитлер оммавий қирғин акциясини оқлаш мақсадида ахлоқий баҳоналар топган-ку. Ҳамма ҳам мана бундай гапларни айтавермайди: “Мен ёмонлик қилаётганимни биламан, бироқ ўзимни тўхтата олмайман, чунки бундан роҳат оламан”.
Биз айрим ҳатти-ҳаракатлар гуноҳкорона эканлигини тан оламиз, лекин уларда гуноҳ жуда оз эканлиги ва атайин қилинмагани ҳақида туриб оламиз. Баъзан ҳаммасини ўз ичига оладиган кечиримларни қўшамиз: “Нима бўлганда ҳам, бу ҳолатда менинг виждоним тоза”, - бу билан гўё жиноятга иқрор бўлиш жиноятнинг ўзини кечиришга ўхшаб кетади.
Биз гуноҳларимизнинг оғирлигини камдан кам ҳолларда тан оламиз ва англаймиз. Бизнинг гуноҳга тавба қилишимизда чуқур ишонч етишмайди.
Худо Еремиё пайғамбар орқали Исроилнинг Худо олдида ўзини бегуноҳ ҳисоблаб адашаётганини айтиб айблаган:
Еремиё Исроил ҳақида ёзган: “Сен фоҳишадай безбетсан. Уят деган нарсани билмайсан” (Еремиё 3:3). Исроил худди фоҳиша каби доимо гуноҳ қилавериб, уятни сезиш лаёқатини йўқотган.
Исроилнинг гуноҳи ўз ортидан даҳшатли оқибатни, яъни виждоннинг ўтмаслашувини олиб келди. Фоҳиша ўз гуноҳлари ичида шу даражага бордики, энди айбни бошқа ҳис қилмай гуноҳ қилиши мумкин эди. У виждонни овоз чиқармасликка мажбурлади. Унинг виждони гуноҳга ботишни фош этиш ўрнига уни оқлашни бошлади.
Яхши виждон – бу Худо Каломи орқали Муқаддас Руҳ ўргатган виждондир. Биз Худонинг ҳақиқатини аниқ-равшан тушунганимизда ва унга қатъий ишонганимизда, виждон Ҳукмдори бизни ҳаққонийликка йўналтиришни бошлайди. Руҳан баркамол виждон нозик бўлади. Вужуд ўзига рухсат берадиганларини қилишни виждон ўзига раво кўрмайди.
Масиҳийнинг виждони Худонинг Каломига сезгир бўлиши керак. У бизни айбнинг даҳшатли ҳисси билан карахт қиладиган мустабид эмас. Агар унга Худонинг Каломи сингиб кирган бўлса, бу соғлом виждон. Агар биз чиндан ҳам айбдор бўлсак, айбни ҳис этамиз. Бу вужуд учун оғриқни ҳис этиш қанчалик муҳим бўлгани каби, руҳий саломатлик учун шунчалик муҳим. Оғриқ – касаллик аломати. Агар биз оғриқни ҳис қилиш хусусиятимизни йўқотсак, бизни жиддий касалликдан огоҳлантирадиган қўриқчи сигнализация йўқолиб кетади.
Қора чигиртка Пиноккиога шундай деди: “Виждонинг сени бошқаришига ҳамиша рухсат бер”. Бироқ виждон ўтмаслашган ва Худонинг Каломини маъқулламаган бўлса, ёмон маслаҳатчи бўлади. Агар худди Мартин Лютер каби виждонимиз Худонинг Каломига тўйинган бўлса, бу умуман бошқа гап.
Руҳни англашимиз бизни Худонинг Каломига бўлган ишончга бошлаб боради. Натижада Руҳ бизни Масиҳ сиймосига мувофиқ равишда бошқариб, виждонимизни тозалайди. Бу эса муқаддас бўлишимиз мақсад қилиб қўйилган, Муқаддас Руҳ бизнинг ботинимизда интиладиган охирги нуқтадир.
САККИЗИНЧИ БОБ
МУҚАДДАС РУҲ БИЛАН ЧЎМДИРИЛИШ
В. РЭЙМОНД ЭДМАН
Масиҳийлик жамоатида қачонлардир юз берган энг таъсирчан ҳодисалардан бири харизматизм йўналишидаги ҳаракат ҳисобланади. Йигирманчи асрнинг бошида Худо Ассамблеяси жамоатлари ва эллигинчилар жамоатининг ўсиши билан бир қаторда, Azusa Street Mission (Лос-Анжелес) тилида гапириш урфга айланган дамлардан бошлаб Рим-католик жамоатининг оммалашуви таъсири ва 1960 йилларда харизматизм ҳаракатининг қайта туғилиши унинг тарафдорлари ўртасида кимўзарга садоқатни оширди ва чуқур теологик баҳс-мунозараларни келтириб чиқарди. Бирорта ҳам жамоатнинг тарихчиси харизматларнинг замонавий жамоатга бўлган таъсирини инкор этиша олмайди.
Масиҳийлик телевидениелари каналларида харизматик дастурлар юқори ўринга қўйилди. 1988 йили АҚШ президентлигига ўз номзодини қўйган Пэт Робинсонни завқ-шавқққа тўлган кўплаб харизматлар қўллаб-қувватлашди. Жим Бэккер ва Жимми Сваггер жиноятлари атрофидаги тўс-тўполонлар жамоатни ларзага солган бўлсада, харизматик ҳаракатнинг кенг тўлқинини тўхтата олмади.
Мазкур китобда харизматик ҳаракат тарихини таҳлил қилиш ёки харизматик теологиясининг барча бандларини батафсил баҳолаб ўтиш масаласи киритилмаган. Бу борада мен томондан кўплаб китоблар ёзилган*. Мен ушбу бобда ўқувчиларнинг диққатини харизматик/неоэллигинчилар теологиясининг асосий назариясига қаратмоқчиман. Унинг моҳияти: Муқаддас Руҳ билан чўмдирилиш.
*Сиз ажойиб тарихий маълумотларни ва таҳлилни Фредерик Дэйл Брунернинг “Муқаддас Руҳнинг илоҳиёти” китобидан топасиз (Grand Rapids: Eerdmans, 1970)
МУҚАДДАС РУҲ БИЛАН ЧЎМДИРИЛИШ ҲАҚИДАГИ ТАЪЛИМОТ
Мен Муқаддас Руҳ билан чўмдирилишга нисбатан неоэллигинчилик қарашига хулоса қилишимдан аввал биз “
Неоэллигинчилик классик йўналишдаги эллигинчилик теологиясига таянади, аммо у анчайин даражада ўзгартирилган. “Нео” ёки “янги” эллигинчилик мавжуд эллигинчилар жамоатининг замири билан таққослаганда анча кенг асосга эга. Эллигинчилар жамоатларида дастлаб Муқаддас Руҳ билан чўмдирилиш муқаддаслик ҳаракатининг ажралмас аломати бўлмиш покланиш тушунчаси билан боғлиқ эди.
Мазкур ҳаракатнинг асосий ғояси иккинчи марҳамат сифатида тушуниладиган покланиш эди. У қайта туғилишдан сўнг бир зумдаёқ рўй бериб, тўлиқ ёки қисман аҳлоқий мукаммалликни ҳосил қиларди. Гарчи “
Айрим перфекционистлар* иккинчи марҳамат билан покиза ва тўлиқ покланишга етишиш натижасида неофитнинг гуноҳдан озод бўлиши ҳақидаги нуқтаи назарни мунозара қилишади. Жон Уэсли перфекционизмга оид ўз фикрида буни мукаммал севгининг илоҳий кучини қабул қилиш дея баҳолайди. Тақдир ҳазили туфайли никоҳ чоғида ижро этиладиган “О, мукаммал севги” мадҳияси Уэслининг покланиш ҳақидаги доктринасига мисоли бир тимсол сифатида яратилганди.
*Лотинча
Мазкур ҳаракатнинг издошлари аввалдан режалаштириладиган гуноҳ билан номувофиқ бўлган ғалабакор ҳаётнинг муваффақияти сифатида баҳолаб, “иккинчи марҳамат”га ўз қарашларини ўзгартиришди. Яъни агар одам Муқаддас Руҳ билан қачондир чўмдирилган бўлса, у яна гуноҳ қилиши мумкин, аммо ҳеч қачон гуноҳга атайин қўл урмайди. Покланган одамда қоладиган ҳар қандай гуноҳ бу тасодифан юз беради ёки билмасдан қилинади. Муқаддас Руҳда чўмдирилиш одамни шунчалик поклайдики, у атайин қилинадиган гуноҳдан озод бўлади.
Гарчи айрим жамоатлар ҳануз бу таълимотга амал қилишсада, перфекционизм ғояси масиҳийликнинг хазинасига катта улуш қўшмади. Бундай теологияга мойиллик одамга ўзининг руҳан баркамоллигини ҳис эттириб, Худо қонунининг жиддий талабларини заифлаштириб қўяди. Чунки одам Худо қонунини ўрганишга беписанд қараб ва ўз ҳатти-ҳаракатларига холисона баҳо беришдан қочган ҳолда, ўзининг бегуноҳлиги туйғусига осонгина етишиши мумкин.
Улуғ азизларнинг ҳаётида гуноҳ борлиги шунчалик аёнки, кўплаб перфекционистлар ўз таълимотларини чеклаб-чегаралаб ўзгартиришга интилишади, натижада эса перфекционизм нақ имперфекционизмнинг* ўзгинасига айланиб қолади.
*Лотинча
Неоэллигинчилик илоҳиётида аҳлоқий перфекционизм ва Муқаддас Руҳ билан чўмдирилиш ўртасидаги боғлиқлик заифлашган. Харизматик етакчилар, мисол учун, Пэт Робертсон, тўлиқ покланиш ҳақида гапирганлари маълум эмас. Жим Бэккер ҳам ўзининг мукаммаллиги ҳақида ҳеч нима демаган.
Неоэллигинчилик илоҳиёти Муқаддас Руҳ орқали чўмдирилиш ҳақида гапирганида,
Неоэллигинчилик ҳаракати амалда масиҳийликнинг барча конфессияларига кириб борганидан сўнг унинг таъсири турли жамоатларга ёйилди. Масалан, рим-католик харизматлари ўз қарашларида рим католикларига ён босишади, лютеран ва епископ харизматлари эса ўзларига хослиги билан ажралиб туришади.
Неоэллигинчилик кўплаб анъаналар билан туташиб кетгани боис унинг бирор-бир мақсадга эга теологияни яратмагани ҳайрон қолдирмайди. Шу сабабли мазкур ҳаракатга таъриф бераётганда асосий анъаналарни кўрсатиб ўтиш ва умумий жойларини изоҳлаб ўтиш зарур.
Неоэллигинчилик теологияси тақводор одам ўзини Худо хизматига бағишлаганида, Муқаддас Руҳ билан чўмдирилишни Руҳнинг алоҳида бир фаолияти сифатида тушунади. Муқаддас Руҳнинг бу иши Унинг қайта туғилишга оид фаолиятидан фарқ қилади ва одатда бунга амал қилади. Баъзан Муқаддас Руҳ билан чўмдирилиш (қайта туғилиш палласида бўлиб ўтадиган) ва Муқаддас Руҳда чўмдирилиш (одатда қайта туғилишдан сўнг бўладиган) ўртасида тафовут кўришади. Яъни барча масиҳийлар Муқаддас Руҳ билан чўмдирилганлар, лекин ҳамма ҳам Муқаддас Руҳда чўмдирилган эмас.
Неоэллигинчилар ўртасидаги бу масала юзасидан келишмовчиликларга қарамай, Муқаддас Руҳ билан чўмдирилиш ҳақида биринчи гувоҳлик тилида гапириш анъанаси сақланиб келмоқда.
ЭЛЛИГИНЧИЛИК ВА ҲОСИЛ БАЙРАМИ
Эллигинчилик ўз атамасини жамоатда Ҳосил байрами куни юз берган воқеадан олган. Муқаддас Руҳ билан илк жамоат ҳаётида рўй берган ҳодиса – замонавий харизматик ҳаракатининг асоси ҳисобланади. Табиийки, азиз ҳаворийлар Фаолиятида намоён бўлган руҳий ва ҳаётий кучларни қайта тиклашга бўлган кучли истак мавжуд.
Бутрус бу ҳолатни кузатиб турган кишиларнинг тушунмовчиликда қолганларини кўриб, ғаройиб ҳодисани изоҳлаб беради:
Бутрус сўзининг охирида шундай фикрни билдиради:
Ва ҳаворий даъват билан сўзини якунлайди:
Биз сўнгра Ҳаворийлар фаолияти китобининг саккизинчи бобида самарияликлар Худонинг Каломини қабул қилишларида Муқаддас Руҳнинг тушиб келгани қайд этилганини учратамиз:
Павлусга Дамашқ йўлидаги ўта таъсирчан мурожаат ва унинг Муқаддас Руҳ томонидан бажарилиши билан боғлиқ воқеалар уч кун оралиғида бўлиб ўтган.
Шунингдек, Муқаддас Руҳнинг қамрови юзбоши Корнилийнинг уйида ҳам содир бўлган:
Муқаддас Руҳнинг бу тариқа тушиб келиши ҳақидаги охирги хабарни биз Ҳаворийлар Фаолияти Китобининг 19-боб 1-6 оятларида топамиз:
Ҳаворийлар фаолияти китобидан Муқаддас Руҳнинг қамраб олиши ҳақида келтирилган бу оятлар Муқаддас Руҳ билан чўмдириш неоэллигинчилар доктринасининг асосини ифодалайди.
Тарихий баённомадан қуйидаги андаза ҳосил бўлади:
Неоэллигинчилар ва анъанавий илоҳиёт тарафдорлар ўртасидаги замонавий баҳс-мунозараларнинг таҳлилига кўра, биринчи банд бўйича аҳамиятли бирор келишмовчилик йўқ. Дарҳақиқат, қайта туғилишга нисбатан умумий нуқтаи назар йўқлигига қарамай, барча масиҳийлик деноминацияси Муқаддас Руҳнинг қайта туғилиш ва Унинг чўмдириш фаолияти ўртасида фарқ мавжудлигини тан олишади. Яъни Муқаддас Руҳ билан чўмдириш ва қайта туғилиш ҳақидаги масалалар турлича талқин қилинишидан қатъий назар, барча бу масалалар бир-биридан фарқ қилиши ҳақида ягона фикрга келишади.
Иккинчи ва учинчи бандлар қизғин баҳсларни келтириб чиқаради. Иккала тараф ҳам азиз ҳаворийларнинг Фаолиятида Муқаддас Руҳда чўмдириш Унга юзланишдан сўнг (ҳеч бўлмаганда ҳам айрим одамларда) содир бўлишини, бошқа тилларда гапириш Руҳ томонидан чўмдиришнинг гувоҳлиги ёки ташқи белгиси сифатида намоён бўлишини маъқуллашади. Савол туғилади: Ҳаворийлар Фаолиятида барча азиз ҳаворийлар томонидан қайд этилган Муқаддас Руҳнинг илк масиҳийлар ўртасида қилган фаолияти жамоатлар учун барча даврларда мақбул бўлиб қолаверадими?
Неоэллигинчилик теологиясининг тарафдорлари Муқаддас Китобда баён этилган барча далиллар ҳамма авлодлар учун қониқарли дея ҳисоблайдилар. Бу масала юзасидан ишончсизлик, биринчи қараганда, Каломнинг нуфузини шубҳа остига қўяди. Бироқ бу ерда гап Каломнинг нуфузи ҳақида эмас, балки унинг мақсади ҳақида бормоқда. Бу эса энди
Жамоат ичида доимо юзага келадиган савол шундай: масиҳийларни икки тоифага, яъни Муқаддас Руҳ билан чўмдирилганларга ва чўмдирилмаганларга ажратиш мумкинми?
Айримлар бошқа тилларда доимо гапиришганини ва ҳеч қачон бу тўхтаб қолмаганини исботлашга уринишади. Бироқ Муқаддас Руҳ билан чўмдирилиш палласида бошқа тилларда гапириш муайян муддатга тўхтагани ва Муқаддас Руҳ билан тўйинишнинг аломати бўлмай қолгани ҳақидаги кўплаб гувоҳликлар мавжуд.
Жамоат тарихи ҳатто Афанасий, Августин, Ансельм, Фома Аквинский, Мартин Лютер, Жан Кальвин, Жонатан Эдвардс, Чарлз Сперджен каби улуғ азизлар ҳам бошқа тилларда гапирмагани ҳақидаги далилларни кўрсатади*.
*Албатта, бошқа тилларда гапиришга нисбатан улуғ азизлар томонидан менсимаслик ҳолатлари бўлмаган. Лютер ва Кальвин гарчи бу инъомни миссионерлик фаолияти билан боғлашгандек бўлиб туюлсада, бунга мойиллик билан қарашган. Уэсли ҳам бу ҳақда рағбат билдирган. Бироқ имон-эътиқоднинг бу фаол фидойилари қачонлардир бошқа тилларда гапиришга уриниб кўрганлари ҳақида исбот-далиллар мавжуд эмас.
Гарчи жамоат тарихида бошқа тилларда гапириш ҳолатлари қайд этилган бўлсада, бу кўпроқ иккинчи асрдаги монтанизм каби еретиклар ҳаракати ёки ўн тўққизинчи асрдаги ирвингиан ҳаракати билан боғлиқдир.
Агар бошқа тилларда гапириш Муқаддас Руҳ билан чўмдиришнинг ташқи исботи бўлса, нима учун жамоат тарихида аксарият масиҳийлар тақводорлик ҳаётининг бу кўрсаткичига етиша олмаганлар? Илк Ҳосил байрами масиҳийликнинг узоқ асрлик тарихидан тортиб токи бугунги кунгача “омадсиз” бўлиб келмоқдами? (Агар Ҳосил байрамининг мақсадини бошқа тилларнинг инъоми доимий қуйилиб туриши дея баҳолайдиган бўлсак, тарих бу мақсадга ҳануз эришилмаганини кўрсатмоқда.)
Баъзилар бу саволга эсхатология нуқтаи назаридан жавоб беришади: мазкур феномен биринчи асрда Муқаддас Руҳнинг “дастлабки ёмғири”ни кўрсатган бўлса, замонавий ифода ёки Ҳосил байрамининг қайта туғилиши Муқаддас Руҳнинг “кечки ёмғири”ни ва Масиҳнинг келиш соати яқинлашганини кўрсатади. (“Ёмғирлар” тушунчаси Йўэлнинг 2:23 башоратлари тимсоли билан боғлиқ.)
Мазкур фараз, албатта, тарихий узилиш муаммосини изоҳлаб беради. Бироқ айни вақтнинг ўзида масиҳийлик тажрибасининг кўп асрлик мероси ҳақида Ҳаворийлар Фаолияти китобида келтирилган фикрларни заифлаштиради.
Мазкур тарихий узилишнинг янада заифроқ изоҳи эса ўтмишдаги имонлиларни руҳий камолотга етарлича интилмай, оқибатда Муқаддас Руҳ билан тўйинмай қолишда айблашдан иборат. Назарий жиҳатдан бу мумкин, лекин амалий тарафлама эса ўтмишда кўплаб азизларнинг юқори руҳий даражага эришганларини эътиборга олган ҳолда бунинг эҳтимоли кам. Барча даврларда ҳам ҳаётлари Худога интилишнинг намунаси бўлиб хизмат қиладиган чуқур имонли одамлар бўлган, шундай бўлсада улардан аксарияти (эҳтимол, жуда кўпчилиги) бошқа тилларда гапиришмаган.
Ва биз тағин эллигинчилар фикрига кўра Ҳаворийлар Фаолияти китобидан бу парча жамоатга Муқаддас Руҳ билан чўмдиришга оид билимларни бергани ҳақидаги масалага қайтамиз. Яъни бунда Муқаддас Руҳ билан чўмдириш Худога юзлангандан кейин муайян вақт оралиғида содир бўлиши, шунингдек, бошқа тилларда гапириш Руҳ билан чўмдирилишнинг ташқи аломати сифатида хизмат қилиши келтириб ўтилган.
Мен бу ерда “
Мен бу хулосада қонуний куч мавжуд эмаслигига ишонаман. Жамоат тарихида Ҳосил байрамининг аҳамияти қандай хавф остида эканлиги мени ташвишга солади. Неоэллигинчилик теологиясида Ҳосил байрамига нисбатан
МУҚАДДАС РУҲНИНГ ҚАДИМГИ АҲДДАГИ ИНЪОМИ
Қадимги Аҳдда Муқаддас Руҳнинг гуноҳни ювишга оид ишларидан кўплаб мисоллар келтирилган. Ўша даврларда қайта туғилиш имоннинг ўзгармас шарти бўлган, худди ҳозирги пайтдагидек. Исо нажот учун Муқаддас Руҳ билан қайта туғилиш зарурлигини тушунмаган исроиллик устоз Никодимга таъна қилган.
Муқаддас Руҳ ўша давр одамларини имонда қайта туғилишга руҳлантириш билан бир қаторда айрим ўзига хос инъомлар ёки харизматик куч-қувват билан тақдирлаган. Каломда Муқаддас Руҳ билан тўлган илк одамлар ҳунармандлар Базазил ва Охолиёв бўлганлари айтилган.
Агар биз бу матнни диққат билан таҳлил қиладиган бўлсак, Базазил ва Охолиёв бутун инсоният тарихида анчайин иқтидорли усталар бўлганлигини кўрамиз. Уларнинг бадиий маҳорати ғайриоддий тарзда кўпқиррали бўлган. Улар кумуш ва олтинга, тош ва дарахтга ишлов беришда моҳир эдилар, боз устига, уларда бошқаларга ўргатиш маҳорати бўлган.
Қадимги Аҳдда айрим одамлар Муқаддас Руҳ билан мойланиш орқали хизматга қўйилган. Пайғамбарлар Муқаддас Руҳдан илҳомланиб гапиришган. Шимшўн, Ўтниёл ва Шомуил каби ҳакамлар ҳам Муқаддас Руҳнинг ўзига хос мойлаши билан қайд этилганлар. Ҳатто шоҳлар ҳам Руҳ билан мойланган. Довуд Ботшева билан гуноҳига тавба қилиб ҳайқирган: “Муқаддас Руҳингни мендан олма” (Забур 50:13).
Масиҳ сўзи ибронийча “Мойланган” сўзидан келиб чиққанини унутмаслик муҳим. Исо Қадимги Аҳдда ваъда қилинган Масиҳ вазифасини бажарди. У Ўзининг чўмдирилишида хизматга мойланди:
Исо кейинчалик Носирада Ишаёнинг башоратини эслатиб ўтди ва уни Ўзи бажаришини эълон қилди:
Ҳойнаҳой, Қадимги Аҳддаги одамнинг энг таъсирчан ҳолатда мойланиши Мусо билан боғлиқ бўлса керак. Мусо Исроилга Қонунни етказиш учун воситачи ва Худо танлаган идиш бўлади. Руҳ берган харизматик куч шарофати ила Исроилни бошқарди. Ҳосил байрамини тушуниш учун муҳим эпизод Мусонинг ҳаётида бўлиб ўтган. У Саҳрода китобининг 11-бобида келтирилган. Исроилликлар “маннали овқатланиш тартиби”дан нолишганида, Мусо арз билан Худога мурожаат қилди: “Бу халқнинг оғирлигини мен бир ўзим кўтара олмайман. Бунга ортиқ чидай олмайман” (Саҳрода 11:14).
Худо Мусонинг шикоятига шундай жавоб қайтарди:
Биз бу ерда Муқаддас Руҳнинг кучи тарқалишини кўрамиз. Худо битта шахсни харизматик тарзда кучайтириш ўрнига, яна етмишта одамни Муқаддас Руҳ билан тўлдиради.
Худо бу ишни амалга оширганида ва одамлар қабул қилган кучларини намоён этишни бошлаганларида (Саҳрода 11:20-27), Ёшуа рўй бераётган ҳодисаларни Мусонинг ҳукмронлигига бўлган тажовуз дея баҳолади: “Мусо ҳазратлари! Уларни тўхтатинг!” (Саҳрода 11:28).
Мусо Худодан Ўз Руҳини Худонинг барча одамларига юборишини, Йўэл Китобида айтилганидек, уларнинг барчаси пайғамбарлар бўлишини астойдил сўрайди:
Бу Бутруснинг Ҳосил байрами кунида иқтибос келтирган ўша башоратдир. Қадимги Аҳддаги қоидалар туфайли Муқаддас Руҳнинг Ҳосил байрами кунида чекланган таъсири Муқаддас Руҳнинг айримларга эмас, балки Худонинг
Қадимги Аҳддаги Мусо ва Янги Аҳддаги Исо воситачилиги ўртасидаги фарқ шундаки, Исо Ўзига ишонган барчани Муқаддас Руҳ билан тўлдиради. Бу неоэллигинчилик теологияси билан хиралаштирилган асосий ҳолат. Неоэллигинчилик Худонинг барча одамларига Муқаддас Руҳ инъом этилишини, бироқ уни барча ҳам қабул қилмаслигини таъкидлаб ўтади.
Бу ерда Ҳаворийлар Фаолияти китобини бошқача изоҳлаш ўринлидир. Биз мазкур китобнинг муҳим парчаларига мурожаат қилишдан аввал, манбаларни кичикроқ таҳлилдан ўтказиб олайлик.
Янги Аҳд китоблари манбасини тадқиқ этадиган фан ҳар турли китобларни диққат билан таҳлил қилиб чиқади. Бундай таҳлилдан мақсад – қадимги қўл ёзмаларни бирлаштиришда фойдаланилган илк манбаларни қайта тиклашдир. Бу академик мавҳум ўй-хаёллардан келиб чиққан ҳолда қилинмайди. Бундай таҳлилнинг асосий ютуқларидан бири – Янги Аҳд китобларининг алоҳида-алоҳида муаллифлари келтирган ўткир муаммолар ва асосий мавзуларни ажратиб чиқишдан иборатдир.
Агар биз муаллифларнинг асосий мавзуларини ҳамда тахминий аудиториясини тенглаштира олсак, ўтмишга саёҳат учун зарур бўлган катта вақт ажратилишига қарамай, бунинг самараси яқққол кўринади, яъни Каломнинг маъноси бизга яқинроқ ва тушунарлироқ бўлади.
Мисол учун, олимлар Хушхабар тўпламларини – Матто, Марк ва Луқодан бошлаб – таҳлил қилиб, ҳар битта баённинг муаллифини ажратиб чиқишади. Кўплаб олимлар Хушхабарни дастлаб Марк ёзганлигини, Матто ва Луқо эса ўз ишлари мобайнида бу ёзмалардан фойдаланишганини тахмин қилишади. Марк Хушхабаридаги кўплаб маълумотлар Матто ва Луқода ҳам учрайди.
Айни вақтда Матто ва Луқода келтирилган талайгина умумий маълумотлар Марк Хушхабарида мавжуд эмас. Кўриниб турибдики, Луқо ва Матто Марк учун иложсиз бўлган ёки у фойдаланмаган манбага эга бўлишган. Уни одатда Q манбаси деб аташади (Q немисча Quelle сўзидан келиб чиққан бўлиб, “манба” маъносини билдиради).
Биз фақат Луқо Хушхабаридан топадиган маълумотлар мавжуд. У L билан белгиланган. L Луқо берган ва бошқа Хушхабарларда бўлмаган маълумотларни ўзида сақлайди. Биз фақат ана шу маълумотни таҳлил этиб, Луқонинг ўзига хос қизиқишлари ва меҳнатлари ҳақида билиб оламиз. Матто билан шунга ўхшаш ҳолатда (манба одатда М деб аталади) муаллифнинг айнан яҳудий аудиториясига мурожаат қилишга зўр бериб уринаётганини пайқаймиз.
Луқо Хушхабарини тадқиқ этиш шуни кўрсатадики, Луқо мажусийлар учун ёзган ва унинг асосий ишларидан бири Хушхабарнинг ҳар томонлама эканлигини кўрсатишдан иборат бўлган.
Бизга Каломдан маълумки, илк жамоат даврида
Луқо ҳам Ҳаворийлар Фаолияти китобининг муаллифларидан бири эканини ёдда тутиш муҳим. У жамоатда мажусийларнинг ўрни ҳақидаги барча баҳс-мунозаралардан бевосита хабардор бўлган.
Биз Ҳаворийлар Китобида Масиҳнинг аниқ буйруқлари Буюк Амрга мувофиқ эканлигини кўрамиз:
Ҳаворийлар китобидаги хронологик воқеалар масиҳийликнинг тарқалишига ушбу андазанинг таъсирини кўрсатади: Қуддус – Яҳудия – Самария – мажусийлик дунёси. Ҳикоя Қуддусдаги воқеалардан бошланиб, Хушхабарнинг миссионерлик фаолияти туфайли янада узоқларга тарқалгани ҳақида боради.
Кейинчалик Эллигинчилик куни деб аталган воқеа Қуддусда яҳудийларнинг Ҳосил байрами кунида юз берган. Унинг иштирокчилари “дунёдаги ҳар бир юртдан келган тақводор яҳудийлар” (Ҳаворийлар 2:5) бўлишган.
Бу масала юзасидан қайд этиш муҳимки, “шунда ҳаммалари Муқаддас Руҳга тўлдилар” (Ҳаворийлар 2:4). Бу ерда айрим тақводор яҳудийларнинг Муқаддас Руҳга тўлмагани, Уни олишга муяссар бўлмаганлари, айни вақтда эса ўта чанқоқлик билан кутган солиҳларгина бу инъомни олишгани айтилмаган. Барча тақводор яҳудийлар Эллигинчи кунда Руҳ билан тўлган эдилар.
Бу ҳолат Ҳаворийлар китобида Муқаддас Руҳнинг келиши қайд этилган бошқа пайтларда ҳам юз берган. Унда қандайдир тақводорнинг ёки бир гуруҳ имонлиларнинг Муқаддас Руҳ тушиб келганида ваъда қилинган Руҳни олмай қолгани (ёки фақат қисман олишгани) ҳақида ҳеч нима дейилмаган. Руҳ барча иштирокчиларни қамраб олган.
ТЎРТТА ЭЛЛИГИНЧИЛИК
Илк жамоатда Масиҳнинг танасига тўлиқ кириш масаласи фақат яҳудийлар ва мажусийларгагина тааллуқли бўлиб қолмаган.
Жамоатда тутган ўринлари муҳокама этилган тўрт тоифадаги одамлар бўлган. Санаб ўтамиз: яҳудийлар, самарияликлар, Худодан қўрқадиганлар ва мажусийлар. Худодан қўрқадиганлар – бу яҳудийлик динига эътиқод қўйган мажусийлар. Улар яҳудийлик қонунларини қабул қилишган, лекин суннат қилинишни истамай, Худога тўлиқ юзланиш олдида тўхтаб қолишган. Ҳаворийлар китобида Худодан қўрқадиган Корнилий ҳақида ҳикоя қилинади:
Шуниси ҳайратда қолдирадики, Ҳаворийлар китобида Руҳнинг тўрт маротаба эллигинчи кунда келгани қайд этилган бўлса, У барчасида жамоат томонидан савол остига қўйилган ўша тўрт тоифадаги одамларни қамраб олган. Яҳудийлар Муқаддас Руҳни Эллигинчи кунда қабул қилишган, самарияликлар – Филип, Бутрус ва Юҳанно билан хизмат чоғида, Худодан қўрқадиганлар эса – Корнилийнинг уйида (Ҳаворийлар 10). Ва ниҳоят, Эфесда ҳам мажусийларни Руҳ қамраб олган (Ҳаворийлар 19). Мана тўртта гуруҳ ва уларнинг барчаси Муқаддас Руҳни қабул қилганлар.
Хўш, бу воқеаларнинг аҳамияти нимада? Неоэллигинчилик бунинг аҳамиятини Худога юзланиш ва Руҳни қабул қилиб, бошқа тилларда гапириш инъоми берилганлиги ўртасидаги вақт оралиғида кўради.
Бироқ бундай қараш Луқонинг воқеаларга берган баҳоларига тўғри келмайди.
Ҳаворийлар уларни қандай талқин этишади? Биз бунга жавобни Ҳаворийлар Китобининг 10-бобидан топамиз:
Ушбу матнда мажусийлар Руҳни қабул қилиб олганлари учун яҳудий имонлиларнинг ҳайратга тушганлари қайд этилган. Бутрус учун бу ҳолат жамоат аъзоси бўлишни истаган барчанинг ҳақ-ҳуқуқлари тенг эканлигини англатган. “Ким чўмдирилишни таъқиқлаши мумкин?” – сўради Бутрус. Ва уларга чўмдирилишларига амр берди. Луқонинг бу ёзмалари орасидан барча учун очиқлик, Янги Аҳд жамоатининг ҳар томонлама қамровли эканлиги ҳақидаги муҳим мавзу кўриниб туради. Худо Шоҳлигида иккинчи тоифали фуқаролар бўлиши мумкин эмас. Яҳудийлар, самарияликлар, тақводорлар ва мажусийлар – барчаси Муқаддас Руҳ билан чўмдирилишни қабул қилишган.
Эллингинчиликнинг белгилаб берадиган асосий аҳамияти – бу Худонинг барча одамларини Руҳ билан чўмдиришдир. Бироқ Худога юзланиш ва Муқаддас Руҳни қабул қилиш оралиғидаги вақт асосий воқеа деб ҳисобланадиган бўлса, бундай хулосага келиш қийин. Тўртта ажратилган “Эллигинчилик”нинг амалга ошиши ўзининг покловчи-тарихий сабабларига эга. Бу сабаблар барча тўрт гуруҳнинг жамоатда тенг ҳуқуқли эканлигини яққол кўрсатиб берди. Ўз навбатида, матнда Худога юзланиш ва Руҳни қабул қилиш оралиғидаги вақтни бир меъёр тариқасида кўрсатадиган ҳеч нима йўқ. Павлус 19-бобда эфесликлардан сўрайди: “Имонга келганларингизда, Муқаддас Руҳни қабул қилдингизларми?” (Ҳаворийлар 19:2). Ҳойнаҳой, Павлус ўз мурожаати вақтида эфесликлардан эллигинчилик тажрибасини олиш имкониятини кўзлаган бўлса керак. Бу шундан далолат берадики, ҳаворий вақт оралиғига меъёр сифатида қарамаган. У гарчи вақт оралиғи бўлиши эҳтимолини назарда тутган бўлсада, унинг барқарорлигига ишонч билдирмаган.
Хўш, Муқаддас Руҳ билан чўмдирилишнинг зарурий исботи сифатида бошқа тилларда гапира бошлаш масаласи қандай ечим топади?
Ҳаворийлар китоби сатрларидан аёнки, бошқа тилларда гапириш инъоми Руҳ билан тўлганликнинг ташқи аломати ҳисобланади. Қўлёзмалар Руҳнинг одамга тушиб келганини аниқ қайд этишган. Бу олий даражадаги завқ-шавқ туйғусини Саҳрода китобининг 11-бобида Элдод ва Мидод Муқаддас Руҳни қабул қилганларида ҳис этганлар. Исо сувга чўмдирилганида руҳ каптар шаклида пайдо бўлди (Матто 3:16)*. Эллигинчиликда аломатлар ҳам кўринарди, ҳам эшитиларди: аччиқ гап-сўзлар Руҳ билан тўлган ҳар бир кишига ёпириларди.
*Биз Исонинг чўмдирилишида каптарни Муқаддас Руҳ тимсолида кўрамиз. Тинчлик тимсоли бўлган каптар (Нуҳ кемаси каптарининг авлоди) – Муқаддас Руҳнинг мақбул ифодасидир, бироқ у куч-қудрат тушунчасини етарли даражада аниқ етказиб беролмайди. Шиддаткор шамол – анча ёрқин образ, табиийки, шамол ва Руҳ Муқаддас Китобда ўзаро кўпгина умумийликка эга. Биз олов ҳақида Эллигинчилик ҳақидаги баённомада ўқиймиз. Бу ҳам ажойиб образ, лекин у ҳам шамол ва каптар каби шахс ғоясини бермайди. Афсуски, Руҳ учун кўринарли даражада тўғри келадиган рамзлар йўқ.
Бироқ бу кўринарли аломатлар Руҳ билан тўлишнинг зарурий ёки шартли белгиси сифатида қабул қилинмасди. Гарчи бошқа тилларда гапириш жамоат ҳаётида давом этган бўлса ҳам, Павлуснинг бу масала юзасидан Коринфликларга Мактубидан аён бўладики, у харизматик инъомнинг ўзгармас белгиси сифатида кўриб чиқилмаган.
Павлус Коринфликларга Биринчи мактубида тиллар – Худонинг инъоми бўлиб, шу боис фойдали эканлигини таъкидлаган бўлсада, жамоатда уларга жуда катта аҳамият бермаслик лозимлигини таъкидлаган. Ҳаворийнинг бу масалага нисбатан фикри аниқ ифодаланган:
Ҳаворийча тенглама – 5:10000. Павлус савол қўяди: “Ҳамма ҳам номаълум тилларда гапириш қобилиятига эгами?!” (1 Коринф 12:30). Бу ерда изоҳ берилмаган. Бироқ жавоб масаласида шубҳа йўқ. Бундай саволга фақат биргина жавоб бўлиши мумкин: йўқ.
Коринф жамоатида Руҳнинг инъоми очиқ-ойдин ва амалий эди. Шу билан биргаликда, Павлус одамлар Муқаддас Руҳдан оладиган турли инъомлар ҳақидаги ҳолатларни ишлаб чиқади:
Муқаддас Руҳ Ўз жамоатини инъомлар билан сахийларча тақдирлайди. Жамоат – бу ҳамжиҳатликда ва турлича тарзда ишлайдиган қобилиятли аъзоларнинг вужудидир. Ҳеч қандай хизмат ёки инъом Руҳнинг намоён бўлиши каби ўзига хос аломат сифатида улуғланмайди.
Павлус яна шуни таъкидлайди:
Дейл Бруннер бу ҳолатни шундай шарҳлайди:
*Фредерик Дейл Бруннер. Муқаддас Руҳнинг илоҳиёти. Grand Rapids: Eerdmans, 1970, 292-бет.
Муқаддас Китоб талқини орқали эллигинчилик аҳамиятига бериладиган маъно неоэллигинчилик томонидан Муқаддас Руҳ билан чўмдирилишга қаратилган тушунчасига мувофиқ келмайди. Руҳ кимни ҳаётга қайтарса, Унинг Ўзи чўмдиради, руҳга тўлдиради ва хизмат қилишга куч бағишлайди.
Бу Эллигинчиликнинг ғаройиб хабаридир. Худонинг режасига кўра Муқаддас Руҳ ҳар бир имонлига хизмат қилиши учун покланишни инъом этган. Барча жамоат юқоридан даъват этилган. Икки тоифага ажратилган имонлилар: яъни қобилиятли ва қобилиятсиз, Руҳда чўмдирилган ва Руҳда чўмдирилмаганлар бўлмайди**.
**Кўпгина харизматлар ва эллигинчилар Руҳнинг бошқа инъомларини ажратиб кўрсатишади: шифо бериш, башорат қилиш, мураббийлик, меҳмондўстлик, руҳларни фарқлаш, ёвуз руҳларни ҳайдаш, тилларни талқин этиш ва ҳ.к. Афсуски, кўплаб масиҳийлар фикрига кўра айнан бошқа тилларда гапириш Руҳ билан чўмдирилишнинг исботи сифатида қаралади.
Биз замондош масиҳийларнинг ўзларининг Руҳда чўмдирилишлари ва бошқа тилларда гапиришлари руҳий ҳаётларини тубдан ўзгартириб юборгани, кўпроқ саъй-ҳаракатни, каттароқ жасоратни пайдо қилгани, ибодатлари жиддийроқ тус олгани ҳақида кўплаб гувоҳликлар беришганини эшитамиз.
Мен бу одамларнинг тажрибасини мунозара қилмоқчи эмасман. Имонда улғайиш, ғайрат-шижоат кўрсатиш, теран ибодат қилиш ва шу кабилар ҳақида эшитганимда завқ-шавққа тўламан. Мени тажрибаларнинг кўп маънога эга бўлиши эмас, унинг маъносини тушуниб етиш масаласи ташвишга солади. Айнан тажрибаларни талқин этиш баъзан Каломга зид келадиган тушунчаларни келтириб чиқаради. Бизнинг нуфузимиз – бу бизнинг маҳоратимиз эмас, балки Худонинг Каломидир. Жамоатдаги одамларнинг руҳдаги тажрибалари бир хил эмас, лекин бу ҳолат улар бир қанча ўша битта Руҳга эга эканликларини англатмайди. Бу эса Коринф жамоатини чуқур ташвишга солган масаладир.
Мен жамоатнинг ҳар бир аъзоси Муқаддас Руҳга эга эканлигини даъво қилмайман. Жамоатга аъзо бўлиш Муқаддас Руҳ билан чўмдирилишни нажот берилишидан ортиқ даражада кафолатлай олмайди. Имонда бўлмаган ҳеч бир одам Муқаддас Руҳ билан чўмдирилмаган, бироқ ҳар бир имонли, ҳар қандай қайта туғилган одам Муқаддас Руҳ билан чўмдирилган. Ҳар қандай масиҳий Эллигинчи кундан бошлаб токи ҳозирги кунгача бир вақтнинг ўзида Руҳ билан қайта туғилган ҳамда Руҳ билан чўмдирилган. Мана шу Эллигинчилик моҳиятидир. Ўзгача маъно-моҳиятлар қутқарилиш тарихининг муқаддас маъносига соя туширади. Кимки қайта туғилган бўлса, у Руҳ билан муҳрланган, Руҳда чўмдирилган ва Руҳнинг ғайрат-шижоатига эга бўлгандир.
ТЎҚҚИЗИНЧИ БОБ
РУҲНИНГ МАҲСУЛИ
ТОМ РИЗ
Муқаддас Руҳнинг инъоми жалб этувчи ва ғаройибдир. Иқтидорли одам бўлиш дўстлар томонидан ютуқларимиз ёки қобилиятларимизнинг эътироф этилишимизни англатади. Шу ва бошқа сабабларга кўра, жамиятимизда Руҳнинг инъомларига Руҳнинг маҳсулидан кўпроқ даражада эътибор қаратилади. Гўё Руҳнинг маҳсули Руҳнинг инъмлари билан таққослаганда Унинг соясида қолиб кетиб енгилаётганга ўхшайди. Шундай бўлсада, Руҳнинг айнан маҳсули – покланишдаги ўсишимизнинг кўрсаткичидир. Муқаддас Руҳнинг бизга берган инъомларидан виждонан фойдаланишимиз, шубҳасизки, Худога манзур бўлади. Бироқ менимча, Худога Унинг халқи Руҳнинг маҳсулини кўпайтираётганини кўриш кўпроқ ёқади.
Павлус галатияликларга насиҳат қилади:
Масиҳийлик ҳаёти – бу биз пиёда кезадиган йўллар, бу саёҳатдир. Юриш – ҳаракатланишнинг секин усулидир. Бизларнинг аксариятимиз шиллиқ қурт тезлигида ҳаракат қиламиз. Биз барча елканларни ёйиб учмаймиз ва васваса тўсиқларидан сакраб ўтмаймиз. Ҳаракатларимизни турли тўсиқлар ушлаб қолади. Ҳар бир бурилишда пешонамизни уриб оламиз. Павлус яна ёзишда давом этади:
Бу энди жанг ҳисобланади. Эски одам янгисига қаршилик кўрсатади. Одамнинг гуноҳкор табиати Руҳнинг амрини бўғиб ташлашни истайди. Гарчи бу кўринмас уруш бўлсада, ички курашимизнинг ташқи аломатлари кўриниб туради. Агар Руҳ ғалаба қозонса, биз бу ғалабанинг самарасини кўрамиз. Тана енгиб чиққанида эса, бунинг ташқи аломати дарҳол намоён бўлади.
Руҳнинг самаралари ҳақида батафсил тўхталиб ўтишдан аввал Павлус тананинг ишларини бирма-бир санаб ўтади. Тананинг ишлари Руҳнинг самаралари билан кескин фарқланиб туради.
Тана ишларининг рўйхати иккита сабабга кўра ўта муҳим. Биринчидан, у Руҳнинг самараси билан қарама-қаршиликни аниқлайди; иккинчидан, ҳаворийлар қайд этишганидек, у гуноҳкорона амалиётни тасвирлаб берувчи қайта туғилмаган ва йўқотилган одамни таърифлайди. Албатта, гуноҳи ювилган одам ҳам қайсидир вақтда бу гуноҳлардан бирортасига тушиб қолиши мумкин. Бундай гуноҳлар баъзан ҳаттоки энг улуғвор азизларда ҳам намоён бўлган. Бироқ бу гуноҳлар масиҳий учун хос эмас. Агар одамнинг ҳаёт тарзи фақат вужуд истак-майллари билан белгиланадиган бўлса, у ҳали покланмагани кўриниб турибди.
Демак, мазкур рўйхат шундай ёмонликлар ҳақида огоҳлантирар экан, ҳарҳолда қайд этилган гуноҳлар ҳақида қисқача бўлсада тўхталиб ўтиш муҳим.
Хиёнат. Биринчи қайд этиладиган гуноҳ – бу еттинчи амрдаги таъқиқ. У никоҳнинг муқаддаслигини ғайриқонуний жинсий алоқа туфайли бузилишини назарда тутади.
Зино. Никоҳ ришталари билан боғланмаган одамларнинг бетартиб жинсий алоқаси. Бу одатда никоҳгача бўлган жинсий алоқаларга тааллуқли. Бироқ бу ўринда ғайриқонуний жинсий алоқалар бу сўзнинг кенг маъносида назарда тутилмоқда. (Бесоқолбозликни ҳам қўшган ҳолда.)
Нопоклик. Бу ерда ҳам шаҳвоният маъноси кўзда тутилмоқда. У халқ тилида “ифлослик” деб аталадиган муайян ҳатти-ҳаракатларни акс эттиради.
Номақбул ишлар. Яъни тийиқсиз ва бошқарувсиз ҳаёт тарзи ҳамда имкони етган даражада барча ҳайвоний ҳатти-ҳаракатларни амалга ошириш.
Бутпарастлик. Бутларга ёки сохта худоларга мажусийлик нуқтаи назаридан сажда қилиш. Бутпарастликка моддий буюмларга сиғиниш ҳам тааллуқли.
Жодугарлик. Спиритуализм, фолбинлик, астрология ва шу каби таъқиқланган тажрибаларни ва жодугарликни ўзида акс эттиради.
Душманлик. Бу бадхоҳлик, норозилик хусусиятига эга бўлган муносабатлар.
Низо. Ҳар қандай масалани муҳокама этишга қаратилган инжиқ, қайноқ ўзаро муносабатлар.
Рашк (Ҳасад). Бошқа одамларнинг ютуқлари ёки ғалабаларининг аҳамиятини пасайтириб, назар-писанд қилмайдиган худбин қалбни акс эттиради.
Жаҳл. Яққол акс этган норозиликнинг тийиқсиз қўзғалиши, “қайноқ қонлик” белгиси.
Жанжал. Бошқалар зарари ҳисобига шахсий манфаат кўриш истаги туфайли пайдо бўладиган қарама-қаршилик.
Келишмовчилик. Ҳурмат доирасидаги “ихтилоф”дан ташқаридаги ўзаро муносабатлар. Бу кўпроқ гуруҳларга бўлиниб курашиш кайфиятини туғдирадиган жанговор душманликка ўхшайди.н
Бидъат. Ҳақиқатга яққол қарама-қарши бўлган фикр. Бу ўринда илоҳиётга тааллуқли хатолардан кўра каттароқ нарса назарда тутилмоқда. Бу ҳар қандай вазиятда сохта йўналишга ўз ҳолича, қайсарлик билан амал қилишдир.
Ҳасад (кўролмаслик). Бошқага тегишли бўлган нарсани эгаллаш истаги. Бунга жамиятда нуфузи билан ажралиб турадиган одамларга яқин бўлишга ҳаддан ортиқ даражада интилишни ҳам киритиш мумкин.
Қотиллик. Ўз моҳиятини кўрсатиб турадиган ҳаракат. Албатта, аксарият масиҳийлар қотил эмас, лекин Масиҳнинг яқин кишига нисбатан ғазаб ҳақидаги сўзларини (Матто 5:22) ҳамиша ёдда тутиш керак.
Мастлик. Бу майл ичкиликни меъёрида истеъмол қилмасликка сабаб бўлади. Бунга гиёҳвандликни ҳам қўшиб қўйиш мумкин.
Бебошлик. Бундай ҳаёт тарзи аҳлоқсиз зиёфатлар, ёввойи оргиялар, сурункасига ичкиликбозликни ўзида акс эттиради.
Павлус тана ишларининг бу рўйхатига Руҳнинг маҳсули бўлган ишлар рўйхатини қарама-қарши қўяди:
Ҳаворий бу ерда ҳақиқий ҳалоллик образини тасвирлайди: У Руҳнинг бизда ўсадиган маҳлиси сифатида тасвирланган. Биз ўз ҳолимизча фақат танамиз. Тана фақат танани вужудга келтиради. Тананинг иши – мана шу тананинг маҳсулидир. У ҳеч нима эмас. Мартин Лютер бу “ҳеч нима эмас”ни – қандайдир “кичкинагина ҳеч нима” эмаслигини таъкидлаган.
Ўхшашлик ўхшашликни ҳосил қилади: ишлаб чиқарувчи қандай бўлса, маҳсулоти ҳам шунга яраша бўлади. Насл-насабда онтогенез акс этади. Фақат Муқаддас Руҳгина пайдо қилиб, руҳнинг маҳсулини беришини мумкин. Биз иноятдан ташқарида Руҳсиз илоҳиётнинг роҳиблари ва даҳолари, жўшқин нотиқлари бўлишимиз мумкин. Бироқ Руҳ маҳсулининг ягона манбаси – бу Муқаддас Руҳнинг ботинимиздаги ишидир.
Руҳнинг самараси сафларимизда ҳалолликнинг олий андазаси сифатида улуғланиши бежиз эмас. Бизда танага хосликлар ҳали шунчалик кўп яширинки, биз бошқа андазани маъқул деб биламиз. Руҳнинг маҳсулини текшириш жуда қимматга тушади, биз бунга бардош беролмаймиз. Шу боис масиҳийлик субмаданиятининг ичида ўзимиз ўлчаган ва назаримизда ўзига жалб этадиган бўлиб туюладиган қуйироқ андазаларни қўллаймиз. Ва ҳаттоки биз-биримиз билан рақобатлашамиз: вужудни Руҳга нисбатан қўллаб, буни осонгина бажариш мумкин.
Севгининг бизни текширувдан ўтказиши қанчалик оғир! Ва илтимос, мени эзгулик ўлчови ёрдамида баҳоламанг. Боз устига, ёшимга мос равишда сабр-тоқат кўрсатолмайман, чунки ўта бесабр одамман. Амалда сабр-тоқатни намоён этишдан кўра ваъз қилишим осонроқ. Тинч-тотув яшашдан кўра тинчлик ҳақида китоб ёзишим енгилроқ кечади.
Биринчи қарашда, Руҳнинг самараси ўзида умумий қабул қилинган фазилатларни акс эттираётгандек бўлиб туюлади. Жан Кальвин қайта туғилмаган мажусийлар ҳам муайян даражада кўрсатишга қодир бўлган яхшиликлар ҳақида гапиради. У инсоний вужуд орқали эришиладиган “фуқаролик ҳалоллиги” ҳақида ёзади. Худонинг инояти билан тубан тушган мавжудотлар ҳам ҳалолликнинг ташқи кўринишини намоён этадилар.
Ташқи ҳалоллик кўринишдан Худонинг қонунига мувофиқ келади, лекин унда Худонинг севгиси ўрнашган самимий асос мавжуд эмас. Имонда бўлмаганлар табиий боғланиш шарофати билан севишади. Имонда бўлмаган эрлар ўз хотинларига нисбатан табиий интилишни ҳис этишади. Имонда бўлмаган оналар фарзандларига табиий равишда боғланиб қолишади. Дунёвий мусиқа севгининг афзалликларини улуғлайди.
Шунингдек, Руҳнинг самараси сифатида қайд этилган бошқа фазилатлар ҳам имонда бўлмаган одамлар ўртасида улуғланиши мумкин. Адольф Гитлер қайсидир паллада меҳрибон бўлган, ҳатто Сталин юмшоқликни намоён этган, Миср фиръавни эса Мусо даврида сабр-тоқат кўрсатган. Бизнинг давримизда мормонлар қатъий меъёрга амал қилишлари билан ажралиб туришади.
Мана шу ерда муаммо яширинган. Агар эътиқодсиз одамлар Руҳнинг самараси сифатида қайд этиладиган фазилатларни кўрсата олсалар, бу афзалликлар Муқаддас Руҳнинг ҳаётимиздаги иштироки билангина таъминланишини қандай билишимиз мумкин? Руҳ маҳсулининг ҳеч қандай ташқи кўриниши қайта туғилишнинг исботи бўлолмайди.
Ҳойнаҳой, Руҳнинг самарасини “фуқаролик ҳалоллиги” сифатида қабул қилмаслик учун, масиҳийлар ҳамма жойда ҳақиқий покликни изласалар керак. Бироқ Муқаддас Китоб бундай майл-ҳавасларга берилишимизга йўл қўймайди. Руҳ ҳақиқий самарани ҳосил қилади. Бу Унинг меҳнати бўлиб, биз уни ҳаётимизга сингдиришимиз лозим. (Эътиқодсиз одамлар ҳам меҳрибон, илтифотли, тинчликпарвар бўлишлари мумкинлиги боис, масиҳийлар кўпинча ваъз, мактублар ва шу каби фаолият турларини танлашади. Руҳнинг маҳсулини аста-секин ривожлантириб яхши инсонга айланиш камроқ обрў келтириши мумкин, лекин бу сўзамол ваъзгўй, диний асарлар муаллифи, Хушхабар куйчиси ва ҳ.к.з. бўлишдан кўра Худога кўпроқ ёқади.)
Биз фуқаролик ҳалоллиги ва Руҳнинг самараси ўртасидаги фарқни белгилашни ўрганиб олишимиз шарт. Бунинг фарқи даражага боғлиқ эмас. Бу сифат тафовути.
Руҳнинг самараси ғайриоддий ва ўзига хос. Оддий севги ва ўзига хос севги, табиий севги ва илоҳий севги ўртасидаги фарқ айнан ана шунда.
СЕВГИ
Муқаддас Руҳ ҳосил қилган севгининг самараси – трансцендент (ҳодисаларни тажриба билан эмас, балки фақат ақл-идрок билан тасаввур қилиш) севгидир. У умумий қабул қилинган фазилатлардан ўзининг табиий яқинлиги боис устун туради. Бу Коринфликларга Биринчи мактубнинг 13-бобида мадҳ этилган каломий
Павлус Коринфликларга биринчи мактубида бизга айтадики, “севги ҳасад қилмайди, мақтанмайди, кекккаймайди. Севги одобсизлик қилмайди, худбинлик қилмайди, аччиқланмайди, кек сақламайди”. Бундай севги ўзига урилган зарбаларни ҳисобламайди, хафагарчиликларни кечиради.
Ҳақиқий севги – бу мастлик, рақслар, пардоз-андоз, кино, қарта ўйнаш ва шу кабилардан шунчаки ўзини тийишгина эмас. Ҳасад – мана шу хочнинг келишига сабабчи бўлган, лаб бўёғи эмас; очкўзлик покланишга эҳтиёжманд бўлган, қарта ўйини эмас, мағрурликка раҳм-шафқат зарур бўлган, асло кино эмас.
Айримлар ҳақиқий севгини “шартсиз севги” дея тасвирлашади. Бу тушунча тоза олтиндан танга ёки кўзбойлоқчининг қопидаги тилла суви югуртирилган майда тош ҳам, чин ҳақиқат ёки қўпол ёлғон ҳам бўлиши мумкин. Барчаси нима назарда тутилаётганига боғлиқ. Ўз меҳробининг тепасидан илтифот билан жилмайганича, “Худо сизларни қандай бўлсангиз, шу ҳолингизча қабул қилади”, деб уқтираётган руҳоний даҳшатли ёлғонни айтмоқда. Осмон Шоҳлиги ўз талабларида жаноб Роджернинг қўшничилигидан кўра анча қаттиққўл. Хушхабар севгисини шакарли иноят билан ширин қилиб бўлмайди. Худо димоғдор одамни унинг мағрурлиги билан қабул қилмайди. Қатъий ишонаверинг, Худо тавба қилмаганлардан ўгирилади. Худо Ўзининг тубанликка тушган ижодига севгини намоён этади, лекин бу севгининг муқаддас талаблари бор. Биз Унинг олдига тиз чўкиб, чин қалбдан тавба қилган ҳолда келишимиз керак.
Жонатан Эдвардс севги ҳақида шундай деган:
Устозим, доктор Ж.Жестнер бир куни ҳаворий Павлуснинг ҳаётида
Руҳий севги Худо томонидан яратилади. Биз Уни севишга қодирмиз, негаки дастлаб У бизни севган. Айнан Унинг севгиси юракларимизга қуйилган. Бу севги табиий яқинликдан устун туради. Бу севги Худо-Муқаддас Руҳ томонидан қайта шакллантирилган қалбдан қуюлиб келади.
ҚУВОНЧ
Қувонч Руҳнинг самараси деб аталган. У бизнинг севимли жамоамиз суперкубокни ютган дамларда биз ҳис этган завқ-шавққа ўхшамайди. Бу “сават ичидаги мушукнинг қувончи” ҳам эмас. Худди трансцендент севги
Руҳнинг қувончи доимий. Бу йилнинг суперкубогини ютиб олган чемпион кейинги мавсумдаги финал мусобақаларида иштирок этмаслиги мумкин. Ва мушукни ҳам саватдан улоқтириб юбориш мумкин. Нажот қувончи – доим
Руҳнинг қувончи ёруғ ва барқарор. Бу азоблар орасида қоладиган қувонч. Унда қалбларга сингиб кирадиган теранлик бор. Бундай қувонч умидсизликни ҳайдайди, рад этилганга умид беради, маъюсликни тарқатади. У гердайишсиз эътимодни, мақтанишсиз жасоратни ҳосил қилади. Носиралик Исо йиғлаши мумкин эди, аммо Унинг кўз ёшлари У Отасининг уйида ҳис қилган қувончни кўмиб юбора олмасди.
Биз умид қилган ҳолда қувонамиз. Бизнинг умидимиз – хаёлпарастнинг тилаклари эмас, балки покланган одамнинг ишончидир. Бу қувонч Нажоткорнинг амрини эшитадиганлар учун берилади: “Лекин дадил бўлинглар. Мен дунёни енгдим” (Юҳанно 16:33).
ТИНЧЛИК
Руҳнинг тинчлиги ҳам трансцендентли ҳисобланади. Бу
Дунёвий урушлар якунланиб, тинчлик сулҳи тузилганида, хавортирли бўлган вақтинчалик тинчлик ўрнатилади. Доимо қиличнинг биргина жаранги ҳарбий ҳаракатлар бошланишига олиб келадиган совуқ уруш сақланиб қолинади. Невилл Чемберлен деразага суянганча, “Биз замонамизда тинчликка етишдик”, деган сўзлари ва Исонинг столдан қаддини ростлаб, “Мен сизларга тинчликни қолдиряпман. Ўз тинчлигимни сизларга беряпман. Мен бераётган тинчлик дунё берадиган тинчликка ўхшамайди” (Юҳанно 14:27) деб айтган сўзлари ўртасида улкан фарқ мавжуд.
Масиҳ бизга тинчликни мерос қилиб қолдирган. Тинчлик бизга олам Шоҳидан мерос бўлиб қолган. Бу тинчлик илоҳий, барқарор ва биздан ажралиб кетмайди.
Муқаддас Руҳ бизга ташқи томонлама тушуниб бўлмайдиган ички тинчликни беради. У бизга берадиган тинчлик онг билан тушуниладиган тинчлик билан таққослаб бўлмайдиган даражада юқори қийматга эга. Масиҳнинг тинчлиги стоикларнинг хотиржамлиги (тинчлиги)дан ва эпикурчиларнинг
УЗОҚ БАРДОШ (САБР-ТОҚАТ)
Руҳнинг маҳсули – узоқ бардош бериш. Бу фазилат Худонинг феъл-атворини акс эттиради. Бу неврастения касаллигига чалинган одамнинг инжиқлигига асло ўхшамайди. Узоқ бардош ғазабга нисбатан секин жавоб қайтаради, ёмонликни ва бошқалар томонидан ҳақоратни кўтаради, унга бошқаларни муҳокама қилиш кайфияти бегона бўлади.
Аюб мана бу сўзларни айтаётганида ана шундай руҳда эди: “Майли, У Мени ўлдирсин. Бошқа умидим йўқ-ку” (Аюб 13:15). Узоқ бардош кутиш лаёқатини англатади, кутиш эса – қийин масала. Биз самолёт ва автобусларни, почта ва меҳмонларни кутамиз; Масиҳнинг келишини кутамиз, У ваъда қилган оқловни кутамиз.
Масиҳийга прагматизм руҳи бегона. У узоққа кўзланган мақсадлар асосида яшайди, дунёвий манфаат изламайди, Худонинг белгилаган вақтини кутиб, самода хазина тўплайди.
Руҳ одамлар билан сабр-бардошли. У бизга берадиган самара бир-биримизга сабр билан ёндашишимизга изн беради. Биз биродарларимизнинг бир зумдаёқ покланишларини талаб этмаймиз. Қатъият ва узоқ бардош биродарларимизнинг кўзини шамғалат қилиш учун курашмайди. У кўплаб гуноҳларни кечирадиган севги билан боғлиқдир.
МЕҲРИБОНЛИК
Исо кучли ва мулойим бўлган. У кучли ва мағрурлар билан тўқнашганида, ҳеч нима сўрамаган ва бермаган ҳам. У қалби шикастланган заиф одамни кўрганида, мулойим бўлган. У ҳеч қачон синиқ қамишпояни бутунлай синдириб ташламаган. Унинг гуноҳкорга берган таънаси ҳам яхшиликка йўғрилганди: “Мен ҳам сени маҳкум қилмайман. Бор, бундан кейин бошқа гуноҳ қилма” (Юҳанно 8:11), - Унинг хўрланган аёлга жавоби шундай бўлган. Оламдаги барча жонзотларнинг Ҳаками қаттиққўл бўлмаган ва бошқаларни муҳокама қилишдан завқ изламаган. Меҳрибонлик – бу иноятга хос хусусият. Кимга куч-қудрат ва ҳукмронлик берилса, у меҳрибонлик орқали синовдан ўтказилади. Мурувват заифни янчиб ташламайди. У диққат-эътиборли ва меҳрибон, раҳм-шафқат ва адолат билан ҳукм қилади.
РАҲМ-ШАФҚАТ
Раҳм-шафқат шахсиятнинг бутунлиги каби тушунчани ўзида акс эттиради. Муқаддас Руҳ одамни очиқ ва оддий қалб эгаси қилади. Раҳм-шафқат – нисбий тушунча. Кимдир қайсидир андазага мувофиқ меҳрибонлик кўрсатади. Раҳм-шафқатнинг энг юқори кўрсаткичи – бу Худонинг феъл-атвори ҳисобланади, мана нима учун Исо бадавлат ёш бошлиққа айтган: “ Нега Мени валинеъмат дейсан? Биргина Худодан бошқа ҳеч ким валинеъмат эмас-ку!” (Луқо 18:19).
Муқаддас Руҳ кимда раҳм-шафқатни ҳосил қилса, унинг сифати ўсиб боради. Ҳаттоки энг яхши ишларимиз ҳам гуноҳ билан доғланган бўлсада, аммо бизда асл ўзгариш юз берган. Биз нажотда, худди кечиримда бўлгани каби, шифо топамиз.
Худо Масиҳнинг имони орқали бизни оқлайди, У бизни қай тарзда кўришни истаган бўлса, шундай қилиш учун У бизнинг вужудда мавжуддир. Покланиш оқланишдан сўнг келади. Покланиш худди оқланишимиз каби ҳақиқатдир. Унинг маҳсули – раҳм-шафқат ҳисобланади.
ИМОН
Имон – бир вақтнинг ўзида ҳам Худонинг инъоми, ҳам Унинг маҳсулидир. Биз нажот топадиган имон ўз ҳатти-ҳаракатларимиз орқали келмайди. Муқаддас Руҳ бизда имонни ҳосил қиладию Бу Лютер айтган
Имон – бу умид бўлиб, Худога шунчаки ишонишдан кўра ортиқроқ ниманидир англатади, бу Худога ишонч ҳосил қилишдир. Руҳ бизни ҳар қандай ҳаётий вазиятларда Худога умид қилишга илҳомлантиради.
Бундан ташқари, биз ўзимиз ишонган Зотга ўхшаб борамиз. Тақводор – нафақат умид қиладиган, балки унга таяниш мумкин бўлган одам. Унинг “ҳа” деб айтгани “ҳа” маъносини, “йўқ” дегани “йўқ” маъносини англатади. У сўзида туради, ўз ҳисоб-китобларини тўлайди, мажбуриятларини бажаради, содиқ ва ишончли. Садоқат – унинг феъл-атворидаги асосий хусусиятдир.
МУЛОЙИМЛИК
Мулойимлик – муқаддас фазилат. Мулойим одам – бу жентльмен*. Ҳақиқий жентльмен – Масиҳга тақлид қилиш демакдир.
Аёллар журналидаги статистик сўровлар доимо шуни кўрсатадики, аёллар эркакларда иккита фазилатни – куч ва мулойимликни – кўришни исташади. Мулойимлик (юмшоқлик)ни заифлик билан аралаштириб юбормаслик керак.
Мусо юмшоқ одам бўлган. Демак, унда итоат каби фазилат бўлган. У жасур эди, аммо мағрур бўлмаган. Дунё айнан мулойимларга ваъда қилинган. Масиҳнинг ваъдасига кўра, улар дунёни мерос қилиб оладилар.
Юмшоқлик – мулойимликнинг бошқа тарафидир. Улар итоат руҳи билан қўшилган ҳолда бирга боришади.
Худо итоатгўйларга иноят беради. Бу иноят янада каттароқ иноятларни ҳосил қилади.
Руҳнинг рўйхатдаги охирги маҳсули – қаноат ёки мўътадиллик – бошқа фазилатлардан ҳосил бўлади. Беадаблик, суллоҳлик ва башанглик мўътадилликка мувофиқ келмайди, бунинг учун унга ўзини чегаралаб қўйиш етишмайди. Руҳ қўпол эмас, қаҳри қаттиқ эмас ва босим ўтказмайди.
Бу Муқаддас Руҳнинг самаралари. Айнан улар – муқаддасликнинг асл гувоҳлигидир. Ва улар баркамол масиҳийларнинг ҳаётида очиқ-ойдин намоён бўлади.
Худо барчамизда ана шу фазилатларни ўстиришимизни истайди. Бу фазилатлар айни вақтда Худонинг инъомлари ҳисобланади. Худо бизни солиҳлигимиз учун бу инъомлар билан тақдирламаган, балки Августин айтганидек, “Худога Ўзининг иноъмлари билан тақдирлаш ҳузур-ҳаловат бағишлайди”.
ЎНИНЧИ БОБ
БОШҚА ҲОМИЙ
УИЛЬЯМ КУПЕР
Исо Ўзининг ўлими арафасида шогирдлари билан Қутлуғ Кечликда учрашган. У азоблари бошланишидан аввал Ўз дўстлари билан Фисиҳни нишонлашни хоҳлаган. Бундай вазиятда Исонинг Ўз дўстларидан таскин ва қўллаб-қувватлашни излашини кутса бўларди. Бунинг ўрнига, Исо
Сўнгра Исо Шахс ва Муқаддас Руҳнинг фаолияти ҳақида Ўзининг энг узун ваъзини айтади. У шогирдларига Муқаддас Руҳни юборишни ваъда қилади:
Исо “бошқа Ҳомий” ҳақида гапиради. Ҳомий, ёки Ёрдамчи, ёки Маслаҳатчи сифатида таржима қилинадиган бу сўз – юнонча “
Биз энг аввало, Исо “бошқа” Параклетни ваъда қилганини қайд этамиз. Ўз-ўзидан аёнки, кутилаётган Параклет – биринчи эмас. Чунки кимгадир нисбатан “бошқа” мавжуд бўлса, демак, ундан аввал кимдир бўлиши керак.
Мен бу ҳақда гапираётганим сабаби, жамоат луғатида Муқаддас Руҳ Параклет дея аталади. Дарҳақиқат, “Параклет” атамаси фақат Муқаддас Руҳга нисбатан қўлланилади.
Бироқ биз илк Ҳомий – Муқаддас Руҳ эмас, балки Исо Масиҳ эканлигини тушунишимиз керак. Исонинг Параклет сифатидаги ўрни Унинг оламдаги хизматида жуда муҳим. Муқаддас Руҳ Исонинг иштирок этмаётганлиги туфайли “бошқа Ҳомий” унвонини қабул қилади. Руҳ Масиҳнинг “ўринбосари” ёки “ўрнини олувчи” тариқасида юборилган. Руҳ – Масиҳнинг ердаги Олий Ёрдамчисидир.
ИСО – БИЗНИНГ ПАРАКЛЕТ
Исо бизнинг Параклетимиз эканлигини тушуниш учун, келинг, Луқо Хушхабарида Унинг туғилиши ҳақида баён этилганларни кўриб чиқайлик. Исонинг Қуддусда пайдо бўлишига доир воқеалар орасида қуйидагини ўқиймиз:
Ушбу матнда “Исроилнинг нажот топиши” сўзи бўлғуси Масиҳга тааллуқлидир. Шимўнга, “Эгамиз ваъда қилган Масиҳни сен кўрмагунингча, ўлмайсан” (Луқо 2:26), деб ваъда қилинган. (Юнончадаги “христос” ва яҳудий тилидаги “масиҳ” сўзлари “мойланган” маъносини билдиради.)
Қадимги Аҳдда “Исроилнинг нажот топиши” масиҳийлик нажотига бўлган умидни англатган. Худо ўз халқининг нажот топиши учун ғамхўрлик қилади. Худода қайғу ва нажотни қайта тузиш учун куч бор. Биз Ишаё пайғамбар Китобида Худонинг мақсади ҳақида эшитамиз:
Худонинг Ўз халқига рамзий маънода нажот бағишлаши чўпон сиймоси орқали ифода этилган:
Қуддуснинг нажоти Худонинг юпанч берадиган оналик сиймоси билан боғлиқ:
Худо томонидан Ўз халқига юпанч бериш учун юборилган энг буюк Ҳомий – Унинг ситамкор Хизматкори. Ишаё Худонинг Хизматкорини шундай тасвирлайди:
Бу сўзлар Исонинг Тоғдаги ваъзида ҳам қисман такрорлаб ўтилган: “Йиғлаётганлар бахтлидир, чунки улар тасалли топадилар” (Ишаё 61:1-3).
Масиҳнинг хизмати тасалли бериш хизматини ҳам ўзида акс эттиради. Масиҳ синиқ қалбларни даволаш ва йиғлаётганларга таскин бериш учун келган. Бу Масиҳ – Параклет бўлмиш Исонинг Ўзидир. У бу оламдан кетишини билдирган пайтдагина “бошқа Параклет”ни юборишини маълум қилган.
“ПАРАКЛЕТ” НИМАНИ АНГЛАТАДИ?
Демак, биз Масиҳнинг хизматидаги ҳомийнинг ўрни ҳақида қисқача тўхталдик ва энди “ҳомий” тушунчаси асосидан Параклет унвонининг ўзига ўтишимиз мумкин.
“
Қадимда суд мажлисига ёрдам учун чақирилган кимдир параклет бўлган. Бирор кишини судда ҳимоя қилган адвокат параклет ҳисобланган. Бу Юҳаннонинг Биринчи мактубида келтирилган ушбу сўзнинг асосий моҳиятидир:
Бу ерда параклет сўзи “Ҳимоячи” тариқасида таржима қилинган. Мазкур оятда Муқаддас Руҳ эмас, айнан Исо Параклет дея аталган.
Бу вазиятда Параклет – Худо олдидаги Ҳимоячи. Янги Аҳднинг жиддий ҳақиқати шундан иборатки, Худонинг ҳукми ўқиладиган паллада бизнинг судлов жараёнимизда Исо бўлади. Бир вақтнинг ўзида Исо Ҳимоячи ҳам бўлади. Айни вақтнинг ўзида ҳакамнинг ҳимоячи ҳам эканлигига ишонч бўлганида, суд олдидаги қўрқув чекинади.
Стефанни тошбўрон қилиш ҳақидаги ҳикояда Исонинг Ҳимоячи тариқасидаги ўрни яққол кўрсатиб берилган:
Стефанни судда сохта айбловлар билан масхара остига қўйдилар. Кенгаш ўзини худди ғазабланган ғоздек тутди. Стефан ўзини ҳимоя қилиб асосли нутқ сўзлаганида, ҳакамлар тийиқсиз жаҳлга тушдилар:
Ҳакамлар ғазаб ва душманлик билан Стефанга ҳукм чиқаришди. Айнан шу паллада Худонинг марҳамати билан Стефанга само судининг мўъжизавий кўриниши намоён бўлди:
Стефан айтди: “Қаранглар...”. Албатта, агар у улуғвор кўринишнинг қувончли ёғдусига кўмилмаганида, ўзини айблаётганларни осмонга қарашга ундаш беҳуда эканлигини англаган бўларди. Худо Стефанга намоён этган кўринишни улар кўришга лаёқатсиз эдилар.
Стефанга очилган мўъжиза ўта муҳим. У Худонинг ўнг томонида турган Исони кўрганди.
Жамоатда Масиҳнинг Сессияси* деб аталадиган доктрина бор. Масиҳнинг Сессияси Худонинг ўнг томонида ўтирадиган Унинг юксак мавқеидан далолат беради. Сессия Масиҳнинг фазовий ҳокимиятга эга эканлигини кўрсатади. Исо Худонинг ўнг томонида ўтириб, шоҳлик ҳукмронлигини ва ҳуқуқий куч-қудратини амалга киритади. У бир вақтнинг ўзида Ҳакам ва Шоҳ.
*Лотинча sessio – ўриндиқ. Муҳаррир изоҳи
Бироқ Стефанга намоён бўлган кўринишда Исо ўтиргани йўқ. У тик турибди. Суд залида ҳакамлар ўриндиқда ўтиришибди. Ҳакамлар залдан чиқиш ёки кириш учунгина ўрниларидан туришади. Суд жараёнида ҳакам ўз ўрнидан қўзғалмайди. Иш кўриб чиқилаётганида, прокурор гувоҳлардан сўраш, иштирокчиларга мурожаат қилиш ёки ўриндиқларга яқинлашиш учун ўрнидан туради. Худди шундайин, ўз навбатида, иш кўриб чиқилаётганда адвокат ҳам шундай қилиш учун ўрнидан туради.
Стефаннинг кўрганларидаги парадокс шундан иборатки, дунёвий суд уни бидъатчи тариқасида ўлимга ҳукм этганида, илоҳиёт Шоҳи самовий судда Стефаннинг ишини Ота олдида ҳимоя қилиш учун ўрнидан туради. Исо Стефаннинг адвокати тариқасида ўрнидан туради – У осмонда Стефаннинг Параклети бўлади.
Исо Стефан учун кўрсатган мўъжиза ягона ҳолат эмас. У Ўзининг барча тарафдорлари учун ҳам шундай қилади, у ҳатто ҳозир ҳам бизнинг Адвокатимиздир.
Исонинг Ота олдида Ҳимоячимиз сифатидаги ўрни шунчалик муҳимки, Муқаддас Руҳнинг тушунчамизда худди Параклет каби хизмати билан ҳам уни хиралаштиришга журъат этолмаймиз.
Муқаддас Руҳ – бизнинг “бошқа” Параклет, бизнинг муқаддас адвокатимиз. У Ўзининг Параклет вазифасида кўплаб вазифаларни бажаради.
Энг аввало, Муқаддас Руҳ Отага мурожаат қилишимизга ёрдам беради:
Бизнинг ибодатларимиз Худонинг хоҳиши билан мувофиқ келиши зарур. Ибодат сажда қилишнинг бир шакли ҳисобланади. Худо унга руҳда ва ҳақиқатда сажда қилишларини талаб этади. Хайриятки, биз Ота олдида иккита Адвокатга ва иккита Ҳимоячига эгамиз. Боз устига, Муқаддас Руҳ бизга Худога тўғри ибодат қилишимизга ёрдам беради.
Дунёвий жаргонда адвокатни баъзан “сафсатабоз” дея аташади. Худо Мусони Мисрдан чиқишни бошқаришга чорлаганида, уни қамраб олган қўрқувни эслаймиз. Мусо нотиқ сифатида ўзининг нўноқ эканлигидан қўрқувга тушган. У Худога фарёд қилган:
Мусо қаршилик қилишда давом этгани боис, Худо унга Ҳорунни ёрдамга юборишга ваъда берди:
Биз бу ерда Яратувчи Ўзининг гапни эплай олмайдиган болаларига ёрдамга тушиб келганини кўрамиз. Муқаддас Руҳ – нафақат Ота олдида, балки одамлар олдида ҳам бизнинг Параклет. Худо Қадимги Аҳдда Мусога нималарни ваъда қилган бўлса, Янги Аҳдда ҳам Худонинг барча фарзандлари учун ваъда бўлди.
Исо Ўз шогирдларига қийин дамларда Муқаддас Руҳ уларнинг ёнида бўлишини ва керакли сўзларни айтиб ёрдам беришини ваъда қилган:
Биз Муқаддас Руҳ Ота олдида худди дунёвий суд каби Адвокатимиз ёки Параклетимиз бўлиб хизмат қилишини кўрамиз.
Руҳ бир вақтнинг ўзида бизни ҳимоя қилади ва дунёни фош қилади. У бизнинг Адвокатимиз ва айни палланинг ўзида дунёни айбловчи ҳамдир.
Демак, Муқаддас Руҳнинг Параклет сифатидаги биринчи вазифаси – қонуний, ёки ҳуқуқий. Унинг фаолиятига бундай нуқтаи назар Унинг табиати ва феъл-атворига мувофиқ келади. Чунки У ҳақиқат Руҳи ва Муқаддас Руҳдир. У Масиҳнинг ҳақиқатидан шоҳидлик беради. Исога ишонмаслик – гуноҳ. Дунё ишончсизлик гуноҳида фош бўлади. Руҳ дунёни айблаган ҳолда, айни вақтнинг ўзида бизни Масиҳ орқали оқлайди. Муқаддас Руҳ ҳамиша ҳақиқат ва ҳалоллик тарафида туради.
ПАРАКЛЕТ ВА ҲОМИЙ
Демак, биз Параклетнинг биринчи вазифаси – Адвокат бўлиш эканлигини кўрамиз. Қизиқ, бу ҳомийлик тушунчаси билан қандай боғланган экан.
Биз “
Гарчи Руҳнинг ҳомийлик ҳамда Худо ва инсон олдидаги Ҳимоячилик сифатидаги ишини бир-биридан фарқлаш муҳим бўлсада, уларни бирдан ажратиб ташлаш мумкин эмас. Муқаддас Руҳ биз билан Ҳукм кунида ёнимизда бўлишга даъват этилгани ҳақидаги қатъий билимимиз бизга қувончли таскин бағишлайди.
Биз ёдда тутишимиз зарур бўлган бошқа хусусият ҳам бор. Оғир дамларда таскин бериш – Муқаддас Руҳнинг айнан шу хизмати мағлубиятга ёки омадсизликка учраганимизда зарур бўлади. Она йиғлаётган чақалоғини овутади, Руҳ эса қайғули паллада бизга тасалли беради.
Буларнинг барчаси Муқаддас Руҳдан Унинг Худо одамларига бўлган хизмати мобайнида ҳосил бўлади. Руҳ – дунёнинг Муаллифи, У бизнинг тушунчамиздан юқори туради. Руҳ Ўзининг Рараклет вазифасида мағлубиятимизгача бизга ёрдам бериш учун ҳамма ишни қилади. У кураш учун куч бағишлаб бизни мустаҳкамлайди ва жангдан сўнг тасалли беради.
Муқаддас Китобнинг анча қадимий инглизча матнларида “
Мисол учун, “айёр” (ёқимтой) сўзи аввал “қийшиқоёқ” маъносини билдирган. “
Шунга ўхшаш ҳолат
Албатта, Муқаддас Руҳ бу иккала вазифани ҳам бажаради. У яраланган, мағлуб бўлган ёки ҳолдан тойган одам излайдиган майин тасаллининг манбаидир. Бироқ келиши ваъда қилинган Параклетга қаратиладиган урғу Унинг жанг олдидан бизни мустаҳкамлаши ва ёрдам бериш учун келишини билдиради.
Биз баъзан шундай жумлани эшитамиз: “Бу менинг кучли тарафим эмас”. Одам бу гапларни айтаётганида, у ўзининг муайян жабҳаларда заифлигини билдиради.
Муқаддас Китоб терминолигиясида Муқаддас Руҳ – бу бизнинг куч-қудратимиз. Биз Ундан мустаҳкамликни қабул қиламиз. Ваъда қилинган Муқаддас Руҳ, Каломда ёзилганидек, келди ва бизда макон тутди ҳамда биз билан бирга туради:
Немис файласуфи Фридрих Ницше масиҳийликни қандай танқид қилганини тарихнинг ҳазилнамо саҳифалари муҳрлаб қўйган. У масиҳийликни ожизлик дини, эркакларни уларга хос бўлган “ҳукмронликка интилиш” ҳиссини рад этишга ундайдиган дин дея атаб қайғуга тушган.
Ницше Худонинг ўлими ҳақида фикр билдириб, Унинг раҳмдилликдан ўлиб кетганини ёзади. Унинг фикрича, масиҳийлик бу оламга кўнгилчанлик, юмшоқлик ва иродасизлик келтирган. Ницше супер одамларни яратадиган янги инсониятни чорлаган. Янги одам феъл-атворининг асосий хусусияти жасорат бўлади. Супер одам – бу энг аввало ғолиб одамдир.
Бундаги истеҳзо шундан иборатки, Павлус Римликларга Мактубининг 8-боб 37-оятида бизнинг “ҳамма қийинчиликлар устидан ғалаба қозонишимиз”ни айтади. Бу юнонча
Агар Ницше суперменни излаган бўлса, у Худонинг Муқаддас Руҳи ҳузури билан ва куч-қудрати билан мустаҳкамланган одамларга қараши керак эди, зеро Муқаддас Руҳ куч-қудрат билан келишга ва ёнимизда бўлишга даъват этилган.
Дарҳақиқат, биз, масиҳийлар, ўз ҳолимизча заиф бўлишимиз мумкин. Бироқ биз такрор ва такрор Масиҳнинг Ўз жамоатида айтган орзу-мақсадларини эшитамиз: