обложка
Джон ва Стейси Элдридж
Мафтункор
Гўзаллик
Аёл қалби сирларини забт этиб
На отд. Стр.
Рисунок
“Янги инсон” рукни
Титул.лист
Джон ва Стейси Элдридж
Мафтункор
Гўзаллик
Аёл қалби сирларини забт этиб
“...” нашриёти
2008
ББК 86.37
Э 45
Инглиз тилидан таржима
John and Stasi Eldredge
Captivating
First published by
THOMAS NELSON, Inc.
Nashville, USA
All rights reserved.
Элдридж Джон, Элдридж Стейси
Э 45 Мафтункор гўзаллик / Инглиз тилидан таржима – 2 – нашриёт, тузатилган.
Китоб муалолифлари эр–хотин Элдриджлар аёлларга уларнинг болалик орзу–истакларини эслашни таклиф қилади, аёлларни ўзларига ишонишга ва мафтункор бўлишга, аёллик омилларини англашга даъват қилади. Ҳар бир аёл ўз “яраси”ни топиши зарурлигига, бу яранинг сабабларини тушунишларига, шифо топмагунларича уни назардан қочирмасликларига муаллифларнинг ишончлари комил. Китоб фақат аёлларга эмас, балки аёл қалбини тушунишга ҳаракат қиладиган эркакларга, қизлари бор оталарга ҳам мўлжалланган.
ББК 86.37
© John Eldredge and Stasi
ISBN 0-7852-6469-8 (англ.) Eldredge, 2005
Миннатдорчилик
Нимадан бошлаш керак? Биз кўпчиликдан миннатдормиз ва ҳаммани ҳам эсга олиш мумкин бўлмай қолишидан (эсга ола олмаслигимиздан) қўрқамиз.
Илтимоси ва бизга нисбатан ҳақиқий Севгиси бўлган Ўша Зотга (Худога) қатъий ишончи, севгиси тасаллиси учун, бу китоб ёруғ дунёни кўришига ёрдам берган азиз дўстимиз Лига ўз миннатдорчилигимизни изҳор қиламиз. Биз ўз опаларимиз ва дугоналаримиз деб атай оладиган ўша ажойиб аёлларга – “Ransomed Heart” ва “Imago Dei” ташкилотининг хизматчиларига миннатдорчилик билдирамиз. Сизлар мафтункор аёлларсиз.
Биз “Thomas Nelson” нашриётидаги дўстларимизга раҳматлар айтамиз. Брайан, сизнинг муҳаррирлик маҳоратингиз бизнинг китобимизни яна ҳам анча яхши қилди. Майк, Жонатан, Жерри ва Кайл, сизларнинг зийраклигингиз ва собит қадамлигингиз Худо халқи юракларини алангалатди (қалбларига илҳом бахшида этади). “Yates and Yates”даги дўстларимизга – Худо Шоҳлиги учун курашаётган ҳақиқий самурайларга катта раҳмат.
Бизнинг курашимиз давомида биз учун ибодат қилган ҳамма-ҳаммага бошимиз ерга теккунча таъзим қиламиз. Бу китобни ёзиш бизга қанчалар қимматга тушганини сиз биласиз.
(Бизнинг сўзларимиз “Оскар” мукофотига сазовор бўлган, айни пайтда маросим қатнашчилари саҳнада тезроқ тушириб юборишга ҳаракат қилаётган одамнинг чўзилиб кетган миннатдорчилик сўзларини эслатяпти, тўғрими?)
Энг сўнгги, аммо бундан самимийлиги кам бўлмаган миннатдорчилигимиз бизни жон дилдан севадиган Ўша Зотга – ажойиб Худога, жасоратли ҳамда жозибадор Раббийга аталган. Оҳ, биз уни қанчалар севамиз! Бу китоб – бизнинг совғамиз ва Унинг севгисига нисбатан (жавобан) севгимизнинг намоён бўлишидир.
С нов стр.
Сўз боши
Мана, биз муқаддас заминга қадам қўйдик.
Эркаклар ҳақидаги (“Шиддатли юраклар”) китобини ёзиш анча осон кўчди. Эркаклар анча оддий мавжудотлар бўлганлари бунга сабаб эмас, аммо севишга ва бир маромда яшашга ҳаракат қилаётган икки жинсдан уларни тушуниш осонроқ. Мен (Жон) ўйлайманки, бу фикримга эркаклар ҳам, аёллар ҳам қўшиладилар. Айтмоқчи, аёл қалбининг сирлилиги қалб эгалари учун қувонч ва бахт манбаидир деб фараз қилинади, аммо бунинг ўрнига бу нарса уларнинг ўкинчларига сабаб бўлди. Деярли барча аёллар баъзида “ҳаддан ошиб кетишларини”... ва ҳар доим ҳам “рисоладагидай бўлавермасликларини” ҳис қиладилар. Эркакларга эса аёл қалбининг чуқур ўпқонларидан узоқроқ бўлиш истаги хосдир. Чунки улар ҳеч қачон бу ўпқонлардан нима сузиб чиқишини ва бунга қандай муносабатда бўлиш кераклигини билмайдилар. Шунинг учун биз аёл қалби деб аталган хазинани қўлдан чиқардик ва у бизга Худо юраги ҳақида нималарни айтиб бера олишини кўрмай қолдик.
Хавотир олманг, бу китобда сиз аёл сифатида эриша олмаганларингиз ҳақида гапирмаймиз. Биз ҳаммамиз шу каби адабиётлардан чарчадик, шундай эмасми? Мен (Стейси) эндигина масиҳий бўлган пайтларимда ўқиган ва қандай қилиб художўй аёл бўлиш ҳақида битилган биринчи рисолаёқ хонанинг у бурчагига учиб кетди. Ўшандан буён ўтган йигирма беш йил ичида мен сизга ўқиш учун чинакамига тавсия қила оладиган бор-йўғи бир нечтагина китоб учради. Бошқалари эса мени секин ақлдан оздирарди. Уларнинг мазмунидан қуйидагича оддий насиҳат келиб чиқарди: “Сиз рисоладагидай аёл эмассиз, агар қуйидаги ўнта қоидани бажарсангиз муваффақиятга эришасиз”. Умуман олганда, мана шу тарздаги китоблар қалбни ўлдиради. Аёллик тушунчасини формулага солиш асло мумкин эмас.
Менинг олдиндан дастурхонни асл чиннилар билан безаб, базм маросимларини ташкил қилишни яхши кўрадиган дугоналарим бор. Аммо бу ҳақда эшитганда танасига худди эшакеми каби тошма тошадиганлари ҳам бор. Ов қилишни, айниқса, агар овда камондан ўқ отишга тўғри келса, буни яхши кўрадиган дугоналарим бор. Аёллар профессор ва ошпаз, ҳамшира ва миссионер, актриса ва шоира, алпинист ва триатлонист, фан доктори ва ижтимоий хизматчи, она ва уй бекаси, стоматолог ва невропатолог, котиба ва сотувчи бўлишлари мумкин. Ва уларнинг барчалари жозибалидирлар.
Шундай экан, ким ҳақиқий аёл эканлигини қандай аниқлаш мумкин – Золушками ёки Жанна д’Аркми; Мария Магдалинами ёки Опрами?1* Қандай қилиб аёлни алмисоқдан қолган андозалар билан ўлчамасдан ва унга янги, фақат унинг олам туйғусини оширишга қодир туйғуларни бермасдан аёллигини қайтариш мумкин?! Бошқа нарсани билмадим-у, аммо бизнинг китобхон аёлларимизга бу сира керак эмас. Шу аснода Худо ҳар бир аёлга яна бир нарса берган - У аёлга ҳамма нарсани юракка яқин олиш қобилиятини берган. Шунинг учун биз аёл қалбини ўрганишни унинг юрагини ўрганишдан бошлашга жазм қилдик. Унинг юраги тўрида нима яширинган? Унинг қандай истаклари бор? Сиз кичкина қизча бўлганингизда нима ҳақда орзу қилгансиз ва аёл бўлганингизда – ҳозир нималарни орзу қиласиз? Ва сиз қандай қилиб қалб жароҳатларидан – ҳаёт фожеалари оқибатларидан шифо топишингиз мумкин?
Сизнинг бугунги кунингизни ёшлик орзулари жўш урган пайтлардан ажратиб турувчи йиллар давомида жуда бир қимматбаҳо нарса йўқолди. Бу йўқолган хазина – сизнинг юрагингиз, сизнинг бебаҳо қалбингиздир. Худо сизга қудратли ва нафис, жозибали ва оташин назокат ҳадя ато қилган. Шубҳасиз, бу ҳадя нотўғри тушунилди ва камситилди. Аммо сизнинг юрагингиз бу совғани яна бир марта қўлга киритишга лойиқ. Сиз мафтункорсиз!
Биз сизни ўзимиз билан саёҳат қилишга таклиф қиламиз. Ажойиб кашфиётлар ва шифо топишни ваъда қилувчи саёҳатга. Сизнинг юрагингиз – Худо Шоҳлигининг мукофотидир. Исо сизни Ўзига қайтариш учун, бутунлар, қолдиқсиз, ўзига қайтариш учун келди. Биз ушбу китоб ёрдамида Худо сизнинг қалбингизга ва ҳаётингизга таъсир қила олиши, У сизга қувонч ва ҳаёт олиб келиши учун ибодат қиламиз. Агар бу китоб ўз вазифасини бажара олса, биз жуда катта базм уюштирамиз ва унда чой сервизи бўладими ёки қоғоз тарелкаларми – бунинг аҳамияти йўқ. Бир куни биз ҳаммамиз байрамга отланамиз. Ҳозир эса биз ушбу кичик ҳажмдаги китоб Худони, шу билан бирга, ўз юрагингизни ҳам яхшироқ билиб олишингизга имкон беришига умид қиламиз ва кутамиз.
С нов. Стр.
1
Аёл қалби
Рисунок Баъзида аёл бўлиш ўта қийиндир.
У (эркак) аёлнинг кўзларида ёш кўрди.
- Йиғлаяпсанми?
- Мен саҳро аёлиман, - жавоб қилди
аёл юзларини яшириб. – Аммо энг
аввало мен оддий аёлман2*.
Сени қайлардан излай? Даладаги бўтакўзлар ичрами?
Ёки, эҳтимол, денгизнинг қутурган
шамоллари орасиданми?
Айтишларича, сен севгини қўлга ўргатган эмишсан?
Эрксиз сен яна бахтли бўла олармикасан?
- Келинг таваккал қиламиз.
Қоронғу қуюқлаша борарди. Салқин ҳаводан қарағай барглари ва шувоқнинг ёқимли ҳиди анқир, шундоққина яқингинадан тез оқаётган дарё эса ўзи билан бирга чопишга чорлар эди. Биз аллақачон “Гранд Тетонс” миллий парки ҳудудида чодир қуриб бўлгандик, каноэ (қайиқ) эса ҳали машина томидан туширилмаган эди.
- Уни сувга тушириш вақти келмадими?
Жон менга худди ақлдан озган одамга қарагандай қаради. Бизни, бу мавж уриб оқаётган дарёни, ўрмонни йигирма дақиқага қолмай тун ўз оғушига олади. Борлиқ ҳам тонггача зулмат қўйнига ғарқ бўлади. Биз дарёда ёлғиз қайси томонга сузиш, қирғоқнинг қайси жойида тўхташ, тўхтагандан кейин эса орқага йўлни қай йўсинда топиш ҳақидаги тасаввурлар билангина қуролланиб қоламиз, холос. Машинага қайтиш йўли қанча вақтни олади? Ва ким билади, бизни бу йўлда қандай хавф-хатарлар кутяпти экан? Джон яна менга қаради, кейин эса учала кичкина ўғилларимизга боқди ва: “Келинглар, ҳаракат қилиб кўрамиз”, - деди. Биз дўстона тарзда каноэ (қайиқ)ни тушира (еча) бошладик.
Кечки пайт атроф жуда ажойиб эди. Оқим ихтиёрий тарзда яшил-кўк рангдан тортиб кумуш ранггача, ҳатто, қора рангларни доимий равишда аралаштириб дарё рангини ўзгартириб турарди. Атрофда ҳеч зот йўқ. Оксбоу-Бенднинг кенгликлари бизнинг ихтиёримизда. Биз бир зумда қайиқни сувга туширдик, қутқариш нимчаларини кийдик, уларнинг тугмаларини барча қоидаларга кўра қададик, болаларни қайиққа ўтказдик ва ҳаммамиз биргаликда дарё гўзаллигидан иложи борича баҳраманд бўлиш учун қирғоқдан узоқлашдик.
Йўлда бизга эски ёғоч кўприк ёки аниқроқ айтганда унинг қолдиқлари учради. У шунчалар паст эдики, салдан кейин сувга қулаб тушадигандай туюларди. Унинг чириган ёғочлари остидан сузиб ўтиш учун эгилишимизга тўғри келди. Бир қарашдаёқ бу эски кўприк навбатдаги шамолга дош бера олмаслиги ҳар қандай шубҳадан ҳоли эди. Снейк-Жон қайиқнинг қуйруқ қисмида – рул олдида; мен олдинда, ҳайрат ва завқ-шавққа тўла болалар эса ўртада. Самода юлдузлар пайдо бўла бошлаганда эса биз ўзимизни Нарниянинг3* яратилишида иштирок қилаётган Льюис китоби қаҳрамонларидай ҳис қилардик: осмон айнан шундай очиқ, юлдузлар ҳам худди ўша пайтдагидай яқин эди! Нафасимизни чиқармай биз улардан бирининг аста-секин осмонда из қолдириб тушишини ва тун қўйнида йўқолиб кетишини кузатдик.
Қундузнинг сувга шўнғишидан чиққан овоз худди милтиқ отилгандай овоз чиқарди ва иккита ўрдакни қўрқитиб юборди, аммо зулмат қўйнига ботиб бораётган осмон ва қоп-қора дарё қўйнида биз фақат уларнинг чанғичининг йўқолиб бораётган, кумуш рангга ўхшаган изларини кўрдик, холос. Дарё бўйлаб чўзилган ўрмонда бойқушлар тунги қўшиқларини бошлашди. Уларга яқингинадаги буталар орасидан канада турналари қўшилишди. Бу сингари одатий товушлар бизга сирли, деярли бу дунёники эмасдай туюларди. Биз ҳар бир кўрган мўъжизамиз ҳақида бир-биримизга шивирлаб айтардик, фақат эшкакларнинг вақти-вақти билан шалоплашигина бизнинг дарёда эканлигимиздан дарак берарди.
Атрофга тун чўкди – демак, саёҳатни тугатиш керак. Биз машинамизни узоқда қолдирмаслик учун қирғоққа энг яқин жойлашган қўлтиқда тушмоқчи бўлдик. Биз таваккал қилмасликка ва қайиқни сувга туширган жойга қайтиб бормасликка қарор қилган эдик... бунинг учун биз оқимга қарши эшкак эшишимиз лозим эди, бунинг устига, бундай қоронғуликда орқага йўлни топиш осон эмас эди.
Биз қирғоққа деярли етиб қолаёздик. Худди шу пайт айнан қирғоққа тушмоқчи бўлган жойимизда баланд уйлар орасидан биз томон буғу чиқиб келди. У худди тун зулмати каби қоп-қора эди – уни фақат баҳайбат қиёфасини тунги осмон ва ўткир тоғ чўққилари фонида бўлгани сабаблигина кўра олдик. Буғу жуда баҳайбат ва ажойиб эди. Аммо у бизнинг рўпарамизда йўлга олиб борадиган ягона сўқмоқни тўсиб турарди. Мана бундай маълумот бизга ўхшаганлар учун ортиқчалик қилмайди: энг кўп одам Американинг миллий паркларида яшайдиган бошқа ҳайвонлардан эмас, айнан буғулар билан юз берадиган тасодифий учрашувлар оқибатида ҳалок бўлишади. Одамни ҳайрон қолдирадиган тезлик, етти юз килограммдан ортиқ оғирлик, тарвақайлаган шохлар ва мутлақо кутилмаган ҳаракат бу ҳайвонларни чиндан ҳам инсон учун хавфли қилади. Бизнинг рўпарамизда турган буғу учун дарёга кириш ва бизнинг қайиғимизни ағдариб ташлаш учун икки дақиқа кифоя эди. Унинг ёнидан ўтиш ҳақида ўйламаса ҳам бўларди.
Бизнинг завқли кайфиятимиз тугади. Жон билан ҳазилакам қўрққанимиз йўқ. Қирғоққа чиқиш йўли биз учун энди ёпиқ бўлганлиги сабабли зимистон қоронғулигида сувда орқага қайтишдан бошқа йўлимиз йўқ эди. Ваҳима ва шовқинсиз биз қайиқни орқага қайтардик ва уни оқимга қарши йўналтириб, кучли қарама-қарши оқим қайиғимизни дарё ўртасига оқизиб кетмаслиги учун белгили йўлни аниқлашга уриндик. Саёҳатимиз шундай тамом бўлади деб ким ўйлабди?! Тўсатдан ёқимли сайримиз таҳликага айланди ва биздан бор кучимизни сарфлашни талаб қила бошлади. Джон рулни жуда маҳорат билан бошқариши, мен эса бор кучим билан эшкак эшишим керак эди. Озгина хатолик қайиққа сув тўлиб, уни ағдариб юбориши ва биз учала ўғлимиз билан дарёнинг тез оқимига тушиб қолишимизга сабаб бўлиши мумкин эди.
Ажойиб!
Аммо биз қутилдик – буни Жон уддалади, мен ҳам бунинг уддасидан чиқдим. Биз ўзимизга ташланган даъватни қабул қилдик, иккаламиз бу масалани ечдик. Тунги саргузашт мендан жуда катта куч талаб қилгани, оилам билан бу саргузаштни ёввойи ва гўзал юлдузлар ёруғида бошдан кечирганим, бу жуда хавфли саргузашт бўлганлиги менда эсдан чиқмайдиган таассурот қолдирди. Мен энди олдинги Стейси эмас эдим, - мен Сакагавея4*, Америка ғарбининг индус маликаси, қўрқмас ва кучли аёл эдим.
Аёл йўли
Таваккал қиласанми ёки йўқ – бу сенинг ишинг.
Очилмаган ғунча бўлиб яшаш, очилгандан кўра,
қийинроқ.
Мен қачон қизча эмас, балки ёш аёл эканлигимни англаганимни эслашга ҳаракат қиляпман. Мен мактабни тугатганимдами ёки дорилфунунними ёки турмушга чиққанимдами ёки сал кейинроқми – она бўлганимдами? Бу мисраларни қирқ беш ёшли аёл ёзяпти, аммо шу кунгача ҳам баъзи масалаларда мен ўзимни ўша ёш қизчадай ҳис қиламан. Мен ҳаётимдаги янги саҳифани очиш учун ортга итарувчи куч бўлган баъзи ўтмиш дақиқаларини эслаганимда (аммо шундай бўлмаган), нима сабабдан улғайиш жараёни менга шундай қўрқинчли туюлганини аниқ тушуна олмайман. Мен биринчи марта ҳайз кўрган ўша куни оилам аъзолари ўзларини жуда қўпол тутишди. Улар тушлик дастурхони атрофига йиғилиб: “Бу қизча энди катта қиз бўлди...” деб куйлаганларида мен ўзимни жуда ноқулай ҳис қилдим. Оҳ-ҳ-ҳ! Мен ўзимда ҳеч қандай ўзгариш сезмас эдим. Агар мен ўша куни нимадир ҳис қилган бўлсам–да, бу фақат алам ва хўрланиш эди, чунки оилам бу ҳақда билди. Уятдан ер ёрилса ерга киришга тайёр бўлган мен худди ҳаётимда маккажўхоридан қизиқроқ нарса кўрмагандай ўз тарелкамдан бош кўтара олмасдим.
Мен биринчи марта лифчик тақиб кўрганимда эса – бу аслида спорт машғулотлари учун олдинги қисми чўзилувчан қаттиқ матодан тикилган калта трикотаж майка эди – опаларимдан биттаси мени коридорга деярли судраб чиқди – о-о-о даҳшат! – у ерда менинг шундай таъсирли онларимни суратга тушириш учун тайёр фотоаппарат билан отам кутиб турар эди. Улар мени кейинчалик ўзим ҳам шу расмларни кўриб кулишимга ишонтирмоқчи бўлишарди. (Мен кулмасдим). Худди кўп қизлар каби, мен кўп нарсада ўз ҳолимга ташлаб қўйилган эдим, ўсмирлик даври қийинчиликлари – менинг танам ва юрагим уйғониши билан боғлиқ бўлган қийинчиликлар билан бир ўзим олишардим. Менинг болаликдан катталар ҳаётига бўлган саёҳатимда биронта ҳам кўрсатма йўқ эди. Айтганча, мен битта олдим: менга камроқ овқат ейиш тавсия қилинди. Бир куни отам мени четга тортиб: “Агар сен семиз бўлсанг, сени биронта ҳам эркак севмайди”, - деди.
Дорилфунунда мен феменистлар ҳаракатига қўшилдим, чунки ўтган асрнинг етмишинчи йилларидаги кўп аёллар каби ўзимнинг ким эканлигимни тушунмоқчи эдим. Мен аслида Калифорния штатидаги либерал университетлардан биридаги “Women’s Resource Center”5* номли либерал феминистлар ташкилотининг бошлиғи эдим. Аммо мен ўз кучим ва мустақиллигимни исботлар эканман (“менинг йиғимни эшитинг”), юрагим бўш эди. Сиз ёш пайтингизда ва ҳали ким эканлигингизни тушунмаганингизда, “сен ҳар ким бўлишинг мумкин” каби фикрлар ўзингизни тушунишингизга сира ёрдам бермайди. Бу фикр жуда кенг кўламлидир, аммо йўналиш бермайди. Аммо сиз сал катта бўлганингизда, “эркаклар нима қилса, шуни қилишга” рухсат беъмани бўлиб туюлади. Мен эркакларга ўхшашни ҳеч истамас эдим. Аммо – аёл бўлиш нима дегани?
Романтик муносабатларга келсак, мен бу сирли ҳудудда бир ўзим сарсон бўлиб юрардим, кинофильмлар ва севги ҳақидаги қўшиқлардан бошқа ҳамроҳим йўқ эди. Худди бошқа таниш қизлар каби, мен ҳам бошқа синган қалблар юзага келтирган мураккаб вазиятлардан бир ўзим чиқишга уринар эдим. Дорилфунуннинг охирги курсида мен чин дилдан севиб қолдим, йигит ҳам мени севиб қолди. Икки ярим йил давомида биз Жон билан учрашиб юрдик, кейин эса никоҳдан ўтдик. Биз у билан тўй ҳақида ўйлаётганимизда онам менга бошланаётган воқеалар олдидан оналик насиҳати деса бўладиган бир маслаҳат берди. Аслида, бу бир эмас, иккита маслаҳат эди. Онамнинг биринчи маслаҳати қуйидагича эди: “Агар дастурхонда котлетлар бўлмаса, ҳар қандай севги ҳам тамом бўлади”. Менга берилган иккинчи маслаҳат эса мана бу эди: “Ошхона поли қанчалар тоза ювилган бўлса, эр шунча кўп ошхонага интилади”. Мен онам айтган гапларнинг моҳиятини англадим. Энди менинг зиммамга хотин сифатида янги мажбурият юкланар, улар ошхона билан боғлиқ эди. Олдинига мен чўчқа гўштидан овқат тайёрлашим, кейин эса тез ошхона полини ювишим керак эди.
Менга нима учундир руҳонийнинг “рафиқаси бўлишга тайёрмисан...” деган саволга “ҳа” деб жавоб берган заҳотиёқ, мўъжиза юз бериб, мен Бетта Крокерга6* айланиб қоладигандай туюларди. Мен ўзимни нон ёпаётган ҳолда тасаввур қилардим: мана мен, газ духовкасидан иссиқ булочкаларни чиқаряпман, юзларим ҳам худди булочкаларим каби қип-қизил. Бутун ҳаётим давомида беш мартагина булочка пиширганим мени ҳеч хижолат қилмас эди. Мен нонушта ва кечки овқатларни тайёрлашга иштиёқ билан тушиб кетдим. Ошпазлик ҳаётимнинг икки ҳафтасидан сўнг мен умидсизликка тушиб диванда ётардим, Жоннинг “бугун кечки овқатга нима еймиз” деган саволига бугун кечки овқат умуман бўлишига ишончим йўқлигини, унинг ўзи бирон нарса тайёрласа яхши бўлишини айтдим. Бундан ташқари, ошхона поли ифлос эди. Умидларим барбод бўлган, мен мағлубиятга учрагандим.
Менинг ҳаётим ҳам бошқа жуда кўп аёллларнинг тарихига ўхшайди. Бизга берилган жуда кўп маълумотлар орасида аёл қандай бўлиши керак деган тушунча йўқ эди. Яқинда бир ёш аёл бу ҳақда қуйидагича ёзибди:
“Эсимда, ўн ёшларимда, атрофимдаги ёши мендан каттароқ аёллар билан биргаликда ўзимга ўзим савол бердим: масиҳий аёл жанговар феминистика ёки ўзига ишончи йўқ, атрофдагиларнинг эътиборига муҳтож бетайин аёл бўлиб кўринмаслик учун қай даражада ўз чиройига ишониши ва ичдан дадил бўлиши керак? Қандай қилиб қўполлашмасдан кучли бўлиш мумкин? Ва қандай қилиб ҳимояга муҳтож қолиб, айни пайтда ўзига ачиниш ҳиссини туймаслиги керак?”
Менимча, эркаклар муаммосига бағишланган китоблар сони ортиб боряпти. Уларда ўсмир йигитнинг ижтимоий ўрни ўзгариши билан боғлиқ турли урф-одатлар тасвирланади – бағишлов одатлари, инициация маросимлари ва шунга ўхшашлар. Уларнинг кўпи жуда фойдали. Аммо аёлни нима аёл қилиши мумкинлиги мавзусидаги яхши китоблар илгаригидай кам. Қандай қилиб тақводор аёл бўлиш ҳақидаги маълумотлар кам эмас. Аммо бундай маълумотларнинг кўплиги – биз қандай қилиб шундай аёл бўлиш кераклигини биламиз дегани эмас. Бошида биз нимага интилишимиз кераклигини билмаймиз десак тўғрироқ бўларди – биз мутлақо нотўғри таассуротдамиз.
Зиммамизга оила, жамоат ва жамият юклайдиган ўша кутишлар ҳақида биз билмасак ким билади?! Афсуски, бу масалада жамоат аёллар учун унча катта ёрдам бўла олмади. Ҳа, нима ҳам дейиш мумкин: айнан у бу муаммонинг бир қисми бўлди. Аввалданоқ унинг аёлларга мактуби қуйидагича эди: “Сиз бу дунёга хизмат қилиш учун келгансиз. Худо аёлни болалар хонасида, ошхонада, турли қўмиталарда, оилада ва жамоада хизмат қилиши учун яратди. Ростини айтганда, замонавий аёл тасвирини ёзишга жазм қилиб биз намуна учун масиҳий аёлни олдик. Уларнинг сочлари тартиб билан турмакланган, ўзлари жуда дилбар, доимо ёрдамга келиш учун тайёр, жуда тартибли, доимо иш билан банд, жуда босиқ ва... жуда чарчаган.
Ўзингиз жамоатда учратган аёлларни эсланг. Улар қандайдир аёллик қолипига биноан яшашга ҳаракат қиладилар. Шундай қолип сифатида улар нимани келтирадилар? Уларнинг ҳаётлари нима ҳақида гувоҳлик беради? Ҳали айтиб ўтганимиздай, уларга қараб художўй аёл – бу жуда чарчаган ва яратилганлиги учун доимо айбдорлик туйғусини ҳис қиладиган аёл деган хулосага келасан. Биз ҳаммамиз Ҳикматлар китобининг 31-бобидаги машҳур тақводор аёл соясида яшаймиз. Унинг ҳаёти уй ишлари билан шунчалар бандки, у қачон дўстлик учун сайр қилиш учун ёки яхши китобларни ўқиш учун вақт топиши қизиқ? Унинг чироғи тунда ҳам учмайди. У қачон жинсий алоқада бўлади ва умуман у шу иш билан шуғулланадими? Шундай бўладики, айнан шу яхши аёл кўпчилигимизда ўтиб кетмайдиган уят туйғусини уйғотади. Яна бир муқаддас китобча аёллар ўзларига қўйилган талабларга мос эмасликларининг тасдиғи бўлди. Тақводор аёл бўлиш – доимо ўзининг фойдасизлигини англаш деганими?
Номақбул, кўзга ташланмайдиган ва ўзига ишонмайдиган
Мен муайян мезонларга мос келишнинг имкони йўқлиги ва аёл сифатида етарлича яхши эмаслигим сабабли доимий норозилик туйғусидан фақат ўзим азоб чекмаслигимни биламан. Ҳар бир аёл худди шу туйғуни ҳис қилади – уни ўз хулқидан ранжиш туйғусидан чуқурроқ бир нарса доимо эзади. Бу туйғу жуда чуқурда, унинг шахсининг энг теран тубида жойлашган норозилик туйғуси қандайлиги ўзини эслатади. Ҳар қандай аёл ўзи ҳақида унга нимадир етишмаслигини, айни пайтда нимадир эса жуда кўплигини айтиши мумкин. Етарлича жозибали, қадди–қомати келишган, раҳмдил, тартибли ва олийҳиммат эмас, аммо жуда таъсирчан, тез хафа бўладиган, атрофдагиларга қаттиққўл, ўзига ишонган ва тартибсиз. Бунинг натижаси эса барча аёлларга жуда таниш уят туйғуси. У доимо бизни таъқиб қилади, у биз билан изма-из юради ва уни аёлларнинг энг кучли қўрқувларидан бири – қариганда бахтсиз бўлиш ва ёлғиз қолиш туйғуси озиқлантириб туради.
Албатта, агар биз сиз билан яхшироқ бўлганимизда (биз бу тушунчага қандай маъно беришимиздан қатъий назар), бизнинг ҳаётимиз унчалар оғир бўлмас эди. Тўғрими? Биз бунчалик кўп куч сарфламаган бўлардик, юракларимиз эса бунчалик азоб чекмаган бўларди. Бизнинг дўстона муносабатларни боғлай олмаслигимиз ва уларни қўллаб-қувватлай олмаслигимизнинг сабабини яна нима билан тушунтириш мумкин? Ўзимизга жуда қадрли туюлган вақтимизни нега романтик муносабатлар ва саргузаштларга эмас, балки жуда кўп мажбуриятларни бажаришга сарфлаймиз? Биз ўзимизни ҳеч кимга керак эмасдай ҳис қиламиз, чунки ҳеч ким бизга бўлган севги билан ёнмайди, ҳеч ким бизнинг кўнглимизни олиш учун интилмайди, ўзимизни аёл деб ҳис қила олмаслигимиз сабабли ҳамма бизнинг ёнимиздан ўтиб кетади. Бизни ҳатто энг яқинларимиз ҳам сезмайдигандай туюлади. Биз ўзимизга ва ўз тушунчамиздаги аёл қандай бўлишига ишончсизлик туйғусини ҳис қиламиз. Биз ҳақиқий аёллик нима эканлигини билмаймиз, биз рисоладагидай аёлмизми ёки йўқми, қачонлардир шундай аёл бўламизми ёки йўқми – билмаймиз.
Ўз шубҳаларимизнинг бутун теранлигини англаган ҳолда, биз ўзимиздан кўпроқ талаб қилишга журъат қилганимиз учун нафратланамиз. Оҳ, биз яқин муносабатлар ва саргузаштларга қанчалар зормиз, буюк романлар қаҳрамонлари бўлиш ҳақида қанчалар орзу қиламиз. Аммо ҳаттоки бу юрагимиз тубига яширинган истаклар ҳам фақат вазиятни бошқара оладиганларгагина мумкин бўлган дабдаба бўлиб туюлади. Бошқаларга эса ким томондан берилишидан қатъий назар – жамиятми ёки жамоатми, фақат битта тавсия берилади ва унинг маъноси ўзгармасдир – ҳаракат қил, ҳаракат қил, ҳаракат қил.
Аёл қалби
Аммо бу тавсияга қулоқ тутиб биз энг асосийсини эътибордан четда қолдирдик. Биз аёл қалбини сезмадик.
Ва бу энг жиддий хато эди, чунки қалб одамнинг энг асосий (муҳим) аъзоси деб таъкидлайди Муқаддас Ёзув: “Бор кучинг билан қалбингни асра, чунки у ҳаёт булоғидир” (Ҳик. 4:23). Энг кўп асраладиган нарса. Нима сабабдан? Чунки инсон қалби ўзининг шахси маркази ва ҳамма нарсанинг манбаи эканлигини Худо билади: у ижодий қобилиятларнинг, фикрларнинг, жасоратнинг, ишончнинг, умиднинг ва албатта севгининг марказидир. Бизда яширинган “ҳаёт манбалари” турмушимизнинг асл моҳиятидир. Аёл қалби унинг табиатининг энг муҳим қисми бўлиб хизмат қилади.
Бир ўйлаб кўринг-а: Худо сизни аёл қилиб яратди. “Худо Ўз суратидай қилиб яратди инсон зотини, эркагу аёл қилиб яратди уларни” (Ибт. 1:27). “Худо Ўз суратидай қилиб” гапи нимани билдирмасин, сиз аёл, аёл жинсидаги инсон қилиб яратилгансиз, сиз Унинг тимсолини айнан шу тарзда акс эттирасиз. Аёл қалби яратилаётганда ер юзидаги энг буюк фазилатни – Худонинг ўз юрагининг аксини олди. Сиз қалбингизнинг туб-тубигача аёлсиз, шунинг учун сизни Ўз тимсолига асосан яратган, сизни ўз аёли сифатида яратган Худо фикрини очиш мақсадида қилинадиган саёҳат сизнинг юрагингиздан бошланиши керак, аниқроғи – шу юракнинг муҳим истакларидан бошланиши керак.
Қизчаларнинг ўйинларига эътибор беринг, агар қўлингиздан келса, ўзингиз қизча бўлган пайтингизда нималар ҳақида орзу қилганингизни эсланг. Аёлларга ёқадиган фильмларни кўринг. Ўз юрагингизга ва дугоналарингизнинг қалбларига қулоқ солинг. Улар нимани хоҳлайдилар. Нима ҳақда орзу қиладилар? Тамар, Рут ва Рахоба каби Муқаддас Китоб қаҳрамонларини эслайлик – улар унчалик ҳам художўй бўлмаганлар. Шундай бўлса–да, Муқаддас Китобдан жой олганлар ва ҳурматга сазовор бўлганлар. Биз ҳар бир аёлнинг қалбида учта истаги бор деб ҳисоблаймиз: булар – севимли бўлиш; қизиқарли саргузаштда муҳим роль ўйнаш ва очиш зарур бўлган чиройга (гўзалликка) эга бўлиш. Мана, аёл қалбини нима тўлқинлантира олади.
Севимли бўлиш
Мен сени ахтариб топаман. Бу изланишлар қанча вақтни олиши муҳим эмас, мен қанчалар узоқ юришим муҳим эмас – мен сени барибир ахтариб топаман.
Натаниэл Корага қараб айтган.
Болалигимда мен ўзимни “олдинига ўғирланиб, кейин эса асирликдан озод қилинган гўзал” деб тасаввур қилардим. Мен ҳозир ҳам айнан шу ўйинни ўйнайдиган ёки ўйнашни истайдиган ёш қизчаларни биламан. Бу унчалик янги бўлмаган, ёвуз одам томонидан ўғирланган ва жасур қаҳрамон курашиб асираликдан озод қиладиган гўзал ҳақида ҳикоя қилувчи бу сюжетнинг турли вариантлари бизнинг орзуларимиздан ўз аксини топган. Бу Уйқудаги гўзал, Золушка, Мариан (Робин Гуднинг севгилиси) ва “Сўнгги могикан” кинофильмидаги Коралардир. Мен уларнинг ўрнида бўлишни ва жасур қаҳрамон келиб мени озод қилишини жуда истардим. Нега буни тан олиб мен хижолат бўляпман? Мен фақат севимли бўлишни, кимдир мен учун курашишини истаган аёл бўлишни хоҳлардим–ку? Бундай хоҳиш ҳар бир аёлнинг, ҳар бир қизча қалбининг туб-тубига яширилган. Шундай бўлса–да, кўпчилигимиз бу истагимиздан уяламиз, унга эътибор бермасликка ҳаракат қиламиз, бу истакни жуда кичкина қилиб кўрсатишга уринамиз. Охир– оқибатда биз XXI асрда яшаяпмиз–ку ва Худога шукр кучли, маълумотли ва мустақил аёллармиз. Ҳа, албатта ... унда ким бу севги ҳақидаги романларни сотиб оляпти?
Сизга қачонлардир ёққан ва ҳозиргача ҳам ёқадиган фильмларни эсланг. Уларнинг орасида ёш қизларга қаратилган ва сюжетида Ўз севгилисини қутқариш учун тўсатдан пайдо бўладиган фильмлар йўқми? “Ухлаётган гўзал”, “Оққиз ва етти митти одам”, “Сув париси”... Ёшгина қизча ўзини ҳамма билишини ва севимли бўлишни истайди, у севимли бўлишни ва у учун курашишларини истайди. Шунинг учун “Махлуқ ва гўзал” мультфильмидаги махлуқ гўзалнинг юрагини забт этиши керак. Шунинг учун “Мусиқа товушлари” фильмида шийпондаги саҳнада - капитан ниҳоят Марияга севни изҳор қилади: у қизга ой шуъласида қўшиқ куйлайди, кейин эса уни ўпади. Биз енгиллик билан нафас оламиз.
Наҳотки, “Ақл ва туйғулар” фильмининг энг сўнгида бўлса–да, Эдвард ниҳоят севги изҳор қилиш учун Элинорнинг олдига қайтганда юрагингиз тўлқинланмайди?
- Демак... сиз... уйланмадингизми? – нафаси тиқилиб сўрайди у.
- Йўқ, - жавоб қилади у. – Менинг юрагим сизники ва доимо сизники бўлиб қолади.
Сиз “Кичик аёллар” фильмининг сўнггида Фридрихнинг Джо ёнига қайтиши ҳақида нима дейсиз? Ёки “Титаник” фильмида – кема бурнидаги икки бош қаҳрамон учрашуви саҳнаси-чи? “Жасоратли қалб” фильми қаҳрамони Уильям Уоллес ўз севгилиси Марроннинг эътиборини ўзига қаратиб унга гул совға қилганини қандай унутиш мумкин? Қиз унинг севгисига бўйсунди! Шубҳасиз, бу ёмғир остида эгарланмаган отлардаги сайр ҳам ўз ролини ўйнади. (Сизнинг Шимолий Шотландия паст-текисликларидан Мэл Гибсон каби эркак билан отда сайр қилишни истамаслигингизга ҳеч ишонмайман!)
Биз Джон билан учраша бошлаганимиздан сал олдинроқ мен бир ёш йигит билан айрилишдим. У билан мени уч йиллик муносабатлар боғлаб туради. Ушбу муносабатлар натижасида мен ўзимни ҳимояга тайёр, аммо яраланган, қўрқоқ ва ўткир бурчаклардан қочадиган қиз сифатида ҳис қилардим. Биз Жон билан кўп йиллар дўст бўлдик, аммо орамизда романтик муносабатлар бўлиши ҳеч қачон бизнинг кун тартибимизда турмасди. Жон менга ёқарди, бунинг устига у “фақат дўст бўлиб қолиш”имизга эътироз билдирмасди. Агар у менга дўстликдан каттароқ туйғуни ҳис қилса–да, менда бундай туйғулар ҳеч қачон бўлмаган. Ўйлайманки, ҳаммаси тушунарли. Жуда узоқ вақт шундай давом қилиши мумкин эди, аммо бир куни кузда Жон масиҳий бўлгандан сўнг, мен эса ҳали ўзлигимни тополмай сарсон бўлиб юрган пайтларимда, ниҳоят юракларимиз ҳам бир-бирига йўл топди ва бизнинг маънавий йўлларимиз туташди.
Жон менга хат ёзарди, жуда кўп хатлар. Уларнинг ҳар бирида У ўзининг Худога севгиси ҳақида, менга бўлган севгиси ва мен билан бирга бўлиш истаги ҳақида сўзларди. У бир куни ёғочдан кичкина юракча ўйиб олишга жуда кўп вақтини сарфлади. Кейин у юракчани бежирим ханжарга осди, у бу совғаси билан мени лол қолдирди (мен бу тақинчоқни ҳозиргача ҳам эҳтиётлаб тақаман). Бир куни, официантка бўлиб ишлаб юрган пайтларимда, ишдан сўнг машинам ёнига келиб, олд ойнасига ёпиштирилган Жоннинг шеърини топиб олдим. У бу шеърни мен учун, фақат мен учун ёзганди! У мени севарди! У менга эътибор қилди, мени таниди ва энди менинг қалбимга йўл топмоқчи бўляпти. Менга севимли бўлиш ёқди.
Болалигимизда ҳаммамиз севимли бўлишни истаймиз. Айниқса, биз ўз оталаримизнинг севгисига муҳтож бўламиз. Биз катта бўлганимиз сайин, бу истагимиз бировга керакли бўлиш – кўнглига севимли кишиси йўл топишга уринаётган севимли аёл бўлишга интилишга айланади. “Мен буни жуда истаётганимдан нега хижолатдаман?” – яқинда бир ёшгина танишим менга шу саволни берди. Биз у билан турмушга чиқмаган аёлнинг ҳаёти ҳақида, у ўз ишини қанчалар кучли севиши ҳақида ва турмушга чиқишни у ишидан афзал билиши ҳақида суҳбатлашдик. “Мен бу фикрларни хаёлимдан ҳайдайман, аммо улар яна ва яна қайтиб келаверадилар. Мен турмушга чиқишни жуда истайман!”. Бўлмасам–чи? Ахир сиз аёлсиз–ку.
Аммо мен сизга шуни айтишим керакки, аёл фақат севимли бўлишни хоҳламайди. Жон билан мен, аёл ўз ҳаётининг мазмунини қандайдир эркакнинг севгисидан ахтариши керак, деган фикрни илгари сурмаймиз... аммо сиз севимли бўлишни исташингиз аниқ эмасми? Севимли бўлишни, севгилиси юрагига йўл топишга уринаётган ўша ягона аёл бўлишни, кимгадир сув ва ҳаво каби зарур бўлишни истамайсизми? Аёллар ўзларининг кўп ярамас одатларини, ҳеч кимга керак эмасман, ҳеч ким мени севмайди, деб ўйлаган пайтларида топади. Қаердадир қалбининг туб-тубида, эҳтимол, ўз юрагининг энг қаърида ҳар бир аёл ўзига эътибор қаратишларини, ўзига муҳтож бўлишларини, қалбига йўл ахтаришларини истайди. Биз севимли бўлишни истаймиз.
Қизиқарли саргузаштда муҳим роль
Кичкина қизча пайтимда менга Иккинчи жаҳон уруши ҳақидаги фильмларни кўриш ва ўзимни ўша воқеаларнинг иштирокчиси деб ҳис қилиш ёқарди. Мен катта бўлганимдан сўнг, узун соч ўримларимни темир қалпоқ тагига бекитиб, ўзимнинг аёл эканлигимни яшириб, жангчилар сафидан ўрин олишни орзу қилардим. Мен бу фильмларда эркаклар қандайдир муҳим ва мардона бир нарсанинг бир қисми эканликларини тушунардим. Мен ҳам уларнинг сафларида бўлишни истардим. Қалбимнинг туб-тубида мен ўзимнинг бор кучимни талаб қиладиган ва шу иш учун ҳаётимни ҳам беришга ачинмайдиган бир иш қилишни орзу қилардим.
Аёлнинг қалбида қандайдир шиддатли бир нарса бор. Унинг болаларини, эрини ёки яхши кўрган дугонасини хафа қилишга уриниб кўринг-чи, нима бўлишини кўрасиз. Аёллар ҳам жангчидирлар, аммо уларга жуда ноёб, фақат уларнинг ўзларигагина хос бўлган жанг қилиш усули тайёрланган. Ҳаёт бўронлари улардаги бу хусусиятни йўқ қилиш учун қўлларидан келган барча ишни қилмасларидан олдин кўпчилик аёллар буюк бир ишда иштирок қилишни истаганлар. Ўз-ўзларига қаратилган таъналар ва уларнинг қатъиятсизликлари юракларини эгаллаб олмагунча, кўп аёллар ҳаётий муҳим бир нарсага тааллуқли эканликларини ҳис қиладилар, улар баъзи бир вазиятларда ўзларининг иштироклари зарурлигини, уларга атрофдагилар жуда муҳтож эканликларига ишонишни истайдилар.
“Сара бахт излаб” фильмидаги Сарани эсга олинг. У бева аёлга ва аёлнинг ёш болаларига керак эди – у пайдо бўлгандан сўнг уларнинг ҳаётлари изига тушди. Сара уларга сахийлик билан ўз жасоратини ва кашфиётчилигини улашади, улар билан биргаликда Америка ғарбининг чексиз кенгликларини забт этади. “Пёрл Харбар” фильмида душман ҳужумининг энг авжида юзлаб эркакларнинг ҳаётларини қутқариб, мисли кўрилмаган куч ва жасоратларини намоён қилган ҳамшира қизларга қойил қолмай иложимиз йўқ. “Узуклар ҳукмдори” кинотрилогиясининг қаҳрамон қизлари жасур ва гўзалдирлар. Арвин, Галадриэль ва Эовин каби аёллар Ўрта ерлар тақдирини ўзгартиришди. Эстер, Марям ва Рут каби аёллар ҳақида нима дейиш мумкин? Бу Муқаддас Китоб қаҳрамонлари ҳам буюк романда муҳим роль ўйнашган. Улар нафақат раҳм-шафқатли, нозик ва садоқатли аёллар бўлишган, балки улар кучли, шиддатли ва ажойиб гўзал жангчилар ҳам эдилар.
Нима сабабдан менга Тетонснинг тундаги гўзаллиги қўйнида қайиқда сузиш воқеасини эслаш шунчалар ёқади? Чунки ўша дақиқаларда мен бировга керак эдим, менга биров муҳтож эди. Мен нафақат зарур ва керак эдим, балки Арвин каби менинг ўрнимни ҳеч ким боса олмасди. Бу қайиқда ҳеч ким мен қилган ишни қила олмасди.
Аёллар турли саргузаштларни яхши кўришади: бу хоҳ отда сайр бўлсин (кўпчилик қизлар от спорти билан шуғулланишади) ёки хоҳ тоғ дарёларидан ёғоч қайиқда пастга тушиш бўлсин ёки чет элларга боришми ёки саҳнада роль ўйнашми ё бола туғиш ёки тадбиркорлик ишини очиш ёки Худо юрагига янада чуқурроқ шўнғишми – барибир. Биз қизиқарли саргузаштларда – биз яна ким биландир биргаликда иштирок қиладиган саргузаштларда қатнашиш учун яратилганмиз. Биз саргузаштларни саргузашт учун хоҳламаймиз – у биздан бошқа одам учун сарфлайдиган кучимиз туфайли керак. Биз бу саргузаштларда бир ўзимиз қатнашишни истамаймиз – биз уларда ўзимиз учун азиз бўлган одамлар билан қатнашишни хоҳлаймиз.
Баъзида ҳар биримизга дарвешона ҳаёт кечираётган аёлнинг ҳаёти жозибалироқ туюлади. Бир ўйлаб кўринг-а: ҳеч қандай талаб, муҳтожлик, аламлар ва умидсизликлар йўқ. Бундай фикрлар бизнинг хаёлимизга юракларимиз яралангани, ўзимиз эса жуда чарчаганимиз учун келади. Аммо қалбимизнинг тубида – биз жуда узоқ вақт ёлғиз қолишни истамаймиз. Чунки бизнинг ҳаётимиз бизга уни бошқалар билан ўртоқлашиш учун берилган. Бу ҳақдаги бизнинг хотирамиз Муқаддас Учлик ғояларининг ўзига хос акс-садосидир. Ахир, биз шу мукаммал муносабатлар намунаси асосида яратилганмиз–ку. Ўз моҳиятимизга кўра биз мулоқотга интиламиз ва қўлимиздан келмайдиган ишни қилиш истаги билан куйиб–ёнамиз. Биз ўзимиз учун азиз бўлган одамлар билан биргаликдаги саргузаштларда муҳим роль ўйнашни жуда истаймиз.
Намоён қилиш керак бўлган гўзаллик
“Жамолингга шоҳ мафтун бўлгандир,
Таъзим қил унга, у хўжайинингдир”
Яқинда мафтункор олти ёшли қизча Лейси бизнинг ташкилотимиз штаб-квартирасига келди. У ҳар бир хонанинг эшигини очаркан, ярим очиқ эшикка осилиб ва овози борича кулиб: “Менинг қандай қўшиқ куйлашимни эшитишни истайсизми?” деб сўрарди. Ким ҳам унинг сепкилли, жилмайиб турган юзига, иккита тиш етишмайдиган жажжи оғизчасига ва чексиз қувончдан шундоқ нур сочиб турган кўзларига қараб “йўқ” дея оларди?! Умуман олганда Лейси охиригача куйлашга рухсат беришадими ёки йўқми – бу уни кўпам ҳам ташвишга солмасди. Бундай фикр унинг хаёлига келмасди ҳам. У йўл-йўлакай ўзи ижод қилган кучукчалар ва мушукчалар ҳақидаги қўшиғи нафақат унинг ўзига, балки барча атрофдагиларга ҳам ҳақиқий лаззат бераётганидан заррача шубҳаланмай куйлар эди. Қўшиқ куйлаб бўлиб Лейси қўшни идорадагилар ҳам унинг чақнаб турган истеъдодидан баҳраманд бўлишлари учун коридорга югуриб чиқарди. У ёз қуёшининг нурини ёки тўғрироғи, хонадан–хонага учиб юрган эртаклардаги фариштани эслатарди. Биз бошқаларни қувонтириш ва ўзи ҳам қувониш истагидан ҳижолат тортмаётган бу кичкинтойнинг қўшиғини унинг шуҳрати авжига чиққан пайтида тингладик.
Мана нима сабабдан қизчалар ясанишни яхши кўришади. Болалар ҳам кийинишга (қайта-қайта кийинишга) қарши эмаслар, аммо улар бошқача кийинишни ёқтирадилар. Бизнинг ўғилларимиз кўп йиллар давомида отлиқлари ёки солдатлар каби кийинардилар. Ўғил болалар тирноқларини тирноқ бўёғига бўямайдилар, улар ота-оналаридан қулоқларини тешиб қўйишни илтимос қилиб ялинмайдилар. (Тўғрисини айтганда, баъзи ўсмирлар қулоқларини тешадилар, аммо бунинг сабаби бошқа.) Улар оналарининг тақинчоқларини тақиб кўрмайдилар, уларнинг баланд пошнали туфлиларини киймайдилар. Улар бир-бирларига сочларини турмаклашга ёрдам бериб, соатлаб ойна олдида ўтирмайдилар.
“Қуёшга ўхшаш карнай бичиқ” юбкалар эсингиздами? Ўз умрларининг қайсидир вақтини кўп қизлар фақат шунақа юбка кийиб ўтказадилар (агар бунинг устига юбкалар ялтироқ тангачалар билан безатилган бўлса, бу ундан ҳам яхши). Кичкина қизчанинг қўлига шляпалар, шарфлар ва рўмоллар билан тўла қути тушиб қолса, натижасини билиш қийин эмас: бизни соатлаб қайта кийинишлар кутади. “Мингта майда–чуйдалар” дўконидан сотиб олинган арзон-гаров мунчоқлар қимматбаҳо заргарлик безагига, орқаси босилган оёқ кийимлари биллур туфлига, бувисининг тунги кўйлаги эса ажойиб балга киядиган кўйлакка айланади. Ясаниб бўлиб қизлар соатлаб ойна олдида ўзларига зеб берадилар ёки ўйинга тушадилар. Уларнинг ёш юраклари ўзларининг гўзал эканликларига зудлик билан исбот топмоқчи бўлади. Уларнинг баъзилари ҳаттоки: “Мен чиройлиманми?” – деб сўрайдилар ҳам. Бошқаларида эса бу саволни шундоққина қарашларидан уқиб олса бўлади. Овозларини чиқариб ёки чиқармасдан, ялтироқ тангачалар билан безатилган кўйлакда ёки жулдур кийимларда бўлса–да, барча қизчалар айнан шу саволга жавоб ахтаришади. Машҳур қўшиқларни ижро этувчи ёш қиз яқинда мана бундай ёзган эди:
Гўзал бўлишини истайман,
Сенинг юрагингни тезроқ уришга мажбур қилишни.
Менинг кўзларимга боқиб гўзаллигимдан мағлуб бўлишингни истайман
Мен сендан: “Бундан ҳам мафтункорроқ гўзал бўлиши мумкинми?”
деган сўзларни эшитишни истайман.
Мен сенинг севгингга лойиқ, сен учун гўзал бўлишни истайман.
Ўтган ёзда биз Жон билан машҳур “Broadmoor” меҳмонхонасида ўтказилган базмда бўлдик. Бу ўзининг дабдабаси билан ҳайратга солувчи воқеа эди: башанг костюмлар, ажойиб оқшом кўйлаклари, ёқилган шамлар, кечки овқат, рақслар – нимани тасаввур қила олсангиз – барчаси турли нозу неъматлардан синаман деб турган столлар қўйилган, ичкари ҳовлини табиий гуллар ва отилиб турган ажойиб фавворалар безаб турарди. Бу пухталик билан астойдил тайёрланган кеча эди. Бу воқеадан бир неча ҳафта, йўқ, ойлар олдин мен ҳам худди базмга таклиф қилинган бошқа аёллар сингари ўз-ўзимга жуда муҳим саволни берган эдим: “Нима кийсам экан?” (Ҳаммасидан бошқача бўлган бу оқшом яқинлашгани сайин менинг олдимда муҳимликда бундан қолишмайдиган яна бир савол кўндаланг бўлди: “1-2 ҳафта ичида 10 килога озса бўлармикан?”)
Кеча ажойиб ўтди. Ҳаво жуда яхши эди. Ҳамма нарса икир-чикиригача ўйланган эди. Аммо, албатта, бу кечанинг энг яхши безаги аёллар эдилар. Уларга қараб айтилган завқли хитобларни ҳеч нарса тўхтата олмасди: на фаввораларнинг шовқини, на ҳавода таралаётган мусиқа оҳанглари. “Сизнинг кўринишингиз жуда яхши!”, “Кўйлагингиз жуда ажойиб экан!”, “Сиз жуда гўзалсиз!”, “Сизга ҳеч ким тенг кела олмайди!”. Ҳар биримиз нафақат бошқамизнинг гўзаллигимиздан, балки ўз жозибамиздан ҳам лаззатланар эдик. Бизга кундалик оддий ҳаётни башанг кийимлар билан безаш имкони берилди ва биз бу имкониятдан ошкора шодланардик.
Бу базмда худди мен ва сизга ўхшаган оддий аёллар иштирок қилардилар. Сиз банкда дуч келган ёки озиқ-овқат дўконида ёки идорада учратган аёллар. Чеҳраларида из қолдирадиган ҳуснбузарлар ва юракларида яра изларини қолдирувчи қалб яралари билан курашадиган аёллар. Ортиқча вазнлари билан кураш ҳаётларидаги энг муҳим ишга айланган аёллар, сочлари доимо сийрак туюладиган ёки жуда қалин кўринадиган ёки жуда тўғри ёки жуда жингалак кўринадиган аёллар. Оддий аёллар, агар шунақалари умуман бўлса. Аммо булар ажойиб кечанинг бир неча соатида энг камида ўз гўзалликларини очишга қўрқмаган аёллар эдилар. Эҳтимол, улар ҳаттоки ўз гўзаллигини ҳеч қачон яширмаган аёллардан ҳам журъатлироқдирлар.
Ўзингизнинг тўйингизни ёки орзуингиздаги тўйни ва келин тўй либосига қандай аҳамият беришини эсланг. Бу маросимга тайёрланиб сиз қўлингизга биринчи тушган кўйлакни олармидингиз, учраган кийимни киярмидингиз? Бизнинг бир танишимиз ярим йилдан кейин турмушга чиқади. Бу ёш аёл “муваффақиятсиз севги”дан анча жабр кўрган. Унинг тарихи руҳий аламга тўла, аммо у тўй кўйлагини қандай кийиб кўрганини, бундан олдин бу ягона тўғри келадиган ва зарур кўйлакни ахтариб топганини айтиб бераётганида унинг кўзлари қувончдан порлайди ва у бахтдан ялт-ялт ёнади. “Мен ўзимни худди маликалардай ҳис қиляпман!” – овозида сал қўрқув билан тан олади у. Ахир ҳар бир аёл шу ҳақда орзу қилмайдими?
Жажжи қалби доимо мадад ва ақл–фаросат топадиган оилада тарбияланаётган кичкина бир қизча онасига бир куни қандай ажойиб туш кўрганини айтиб берди.
Бугун эрталаб менинг хонамга қизариб кетган ва ҳаяжонланган қизим Эмма югуриб кирди. У яқинда олти ёшга тўлади. У менинг кроватимга чиқди ва оёқларим ёнига жойлашиб ўтириб, у маза қилиб хотиржам гап бошлади.
- Ойижон, - деди у, - бу кеча мен ажойиб туш кўрдим.
- Тушингга нима кирди, азизим? – сўрадим мен.
- Мен қиролича эканман, - жавоб қилди у ва унинг ёноқлари янада қизарди.
- Ростданми? – хитоб қилдим мен. – Сенинг кўйлагинг қанақа эди?
- Оҳ, мен жуда ажойиб узун кўйлакда эдим, - деди Эмма қўллари билан кўйлаги қанчалар узунлигини кўрсатиб.
- Бошингда безак бор эдими? – қизиқдим мен.
- Ҳа, менинг бошимда тож бор эди.
- Аҳа. Тушинг нимаси билан ажойиб эди?
- Менга ўзимни ана шундай ҳис қилиш ёқарди!
- Қанақасига шундай?
У хўрсиниб фақат биттагина сўз айтди...
- Чиройли...
Эмманинг тушини ойиси ҳикоя қилиб берди
Аёлнинг чиройли бўлиш истаги чексиздир. Менинг дугонам Лилли аллақачон саксон ёшини нишонлади. Бир куни янги йил кечаси у зинадан меҳмонхонага тушаётган эди, мен унинг гўзалигини томоша қилардим. У яшил, баланд оқ ёқали вильвет нимча кийган эди. Нимчасининг ёқасига оқ-қизил йўл-йўл қоғозли кичик янги йил конфетчалари ёпиштирилганди. Мен завқланиб (қойли қолиб): “Лилли, сен қандай гўзалсан!” деб юбордим. Унинг чеҳраси ёришиб кетди, юзидаги доғлари йўқолди ва қўлларини силкитиб у худди балет раққослари каби кичик ажойиб ҳаракат қилди. Бизнинг рўпарамиздаги кекса аёл эмас, балки жозибали, қаримайдиган аёл турарди. Худо бизнинг қалбларимизга мангулик ҳақидага орзуни солган. Уларга эса У гўзал бўлиш истагини ўрнатган.
Бизга маълумки, аёлнинг гўзал бўлиш истаги – унинг жуда кўп айтилмаган азоб-уқубатларига сабаб бўлади ( тан олинг-а, сиз қоматингиз чиройли бўлиши учун неча марта парҳезда ўтиргансиз?). Гўзаллик кетидан қувишда қанчадан-қанча кўз ёшлари тўкилган ва жуда кўп қалблар вайрон бўлган. Дженис Йан ўз қўшиғида куйлаганидек: “Мен ўн етти ёшимда севгининг кетидан қувиш аҳмоқлик эканлигини тушундим. Фақат гўзаллик маликалари ва кинюлдузлариники каби оппоқ рангли қизларгина севгига ошно бўла оладилар. Гўзаллик кўкларга кўтарилиб мақталади, унга таъзим қилинади ва кўпчилигимизга у эришиб бўлмайдигандай туюлади (сиз суратга тушишни яхши кўрасизми? Ўз суратларингизни томоша қилишни–чи? Сиздан ёшингиз нечада деб сўрашганда нимани ҳис қиласиз? Гўзаллик муаммоси сиз ўйлаганингиздан кўра жиддийроқ!) Аммо баъзи аёлларга уларнинг гўзалликлари фақат аччиқ алам ва қўпол муомала олиб келди – улар ҳар қандай гўзал аёл хавф–хатарга тушиб қолишини тушунишди. Аммо бу ҳам ҳайратга солади. Аёл қалбига гўзаллик етказадиган ўша аламлар ва қалб оғриқларига қарамай, аёл барибир илгаригидай гўзал бўлишни истайди.
Ўтган йилги аёл қалби ҳақида сўз борган семинарлардан бирида ёши ўтиб қолган бир тингловчи аёл ёнидаги дугонасига энгашиб деди: “Бу аёл нима ҳақда сўзлаяпти, тушунмаяпман. Қандайдир “қуёш юбкалар”, бошқа нарсалар…” аммо у гапини тугатмай кўзларида ёши билан аудиториядан югуриб чиқиб кетди. Бу аёл ўз қалбида гўзал бўлиш истаги қанчалар чуқур илдиз отганини ва ўзига қанчалар алам етказаётгани ҳақида ўйлаб ҳам кўрмаган эди. Кўпчилигимиз ўз қалбларимизни жуда қаттиқ тошга айлантирганмиз ва уларда гўзал бўлиш истагини кўриш осон эмас. Бизнинг аёллигимиз шунчалар ўзгардики, биз энди ўзимизга “чиройли аёл” тушунчасини қўлламаймиз. Эҳтимол, биз ҳаттоки бу кучли истак яна ўзи ҳақида эслатса, ғазабланамиз ҳам. Нима бўлганда ҳам у илгаригидай бизнинг юракларимизда яшаяпти.
Ва бу оддийгина ташқи гўзаликка эга бўлиш эмас – бу кўпроқ ўзининг ажиб аёллик моҳиятида жозибали бўлишдир. Ҳа, кун, ой латофатли, аммо у раҳмдил ҳам. Агар унинг қалби гўзал бўлмаса, унинг жозибали кўриниши маъносиз ва қуруқ бўларди. Мана, биз уни нима сабабдан яхши кўрамиз. “Мусиқа оҳанглари” кинофильмидаги бекойим ўз ташқи малоҳати билан Марямдан устун туради ва бу иккисига ҳам сир эмас. Аммо Марям ноёб ва нодир руҳ кучига эга. У мушук болаларининг устиларига қўнган қор парчаларини, ҳаттоки ўзига ёмон муносабатда бўлган болаларни ҳам сева олади. У мусиқада ҳам, кулгуда ҳам, чирмашиб ўсаётган ўсимликларда ҳам Худони кўради. Унинг руҳи тирик ва шунинг учун бизни ўзига жалб қилади.
Эҳтимол, Рут ҳам гўзал кучли аёл бўлгандир, аммо Бозни ундаги чексиз жасорат, ожизлик ва Худога ишонч ўзига тортади. Эстер ўз мамлакатидаги энг гўзал аёл эди. Аммо айнан унинг жасурлиги, топқирлиги ва шафқатли қалби шоҳни аёл ҳимоя қилаётган халққа раҳм қилишга ундади. Биз либослар ва упа-эликлар ҳақида гапирмаяпмиз. Гўзаллик шунчалик муҳимки, биз бу китоб саҳифаларида унга яна ва яна қайтамиз. Ҳозир эса сиз аёлларнинг эътиборга сазовор бўлишга интилишларини, улар ўзларига жозибали гўзаллар каби қарашларини орзу қилишларини кўрмаяпсизми? Биз, аёллар, шундай гўзаликка эга бўлишни хоҳлаймизки, у бизга эришишларига, биз учун курашишларига лойиқ бўлсин. Бу гўзаллик бизнинг хақиқий “мен”имизнинг асосий моҳиятини ташкил қилсин. Биз кўзга кўринадиган, ҳис қилинадиган, бошқаларнинг қалбларини ҳаяжонга соладиган ва намоён бўлиш керак бўладиган гўзаллик ҳақида орзу қиламиз.
Эркак қалби
Мен (Жон) “Тийиқсиз юрак” номли китобимда ёзганимдай, ҳар бир эркакнинг юрагида ҳам унинг моҳиятини ташкил қилувчи учта истаги бор. Аммо булар фақат эркакча истаклардир. (Агар сиз бу китобни ўқимаган бўлсангиз, уни ўқишингизни тавсия қиламан. У сизга эркаклар дунёсини тушунишингизда ёрдам беради.) Энг аввало, ҳар бир эркак жангда ғолиб бўлишни хоҳлайди. Ўғил болаларнинг қуролга қизиқишлари ҳам шундан. Йиллар ўтиб Стейси билан уйимизда қурол–яроғнинг барча турлари бўлган омборга айланди: қароқчилар қиличлари, индуслар пичоғи, жедайларнинг ёнадиган ханжарлари, олти ўқли револьверлар, пейнтбол ўйнаш учун қурол, эркаклар ҳаво воздушка деб атайдиган пневматик қуроллар (бундай номни оналарни хотиржам қилиш учун ўйлаб топишган бўлса керак) – бир сўз билан айтганда, уйимизда ҳамма нарса бор эди. Ўғилларимиз кураш тушишар, жанг қилишар, бир – бирларини деворга итқитишар – улар бир – бирларига севгиларини айнан ана шу тарзда ифодалашарди! Эркакларнинг севимли фильмларига эътибор қилинг–а: “Жасур юрак”, “Гладиатор”, “Энг яхши мерган”, “Айнан (Нақ) чошгоҳ пайтида”, “Оддий Аскар Райаннинг озод қилиниши”. Эркаклар жанг қилиш учун яратилганлар. (Азиз аёллар, наҳотки сизларга шу фильмларнинг қаҳрамонлари ёқмайди? Эҳтимол, сиз жангларда қатнашиш учун интилмаётгандирсиз, аммо сиз учун жанг қиладиган эркаклар ҳақида орзу қилмайсизми? Наҳотки Даниел Дэй-Льюис кўзингизга қараб: “Бу қидирувлар қанча вақт олиши муҳим эмас, қанча йўл босишим муҳим эмас, -мен сени албатта қидириб топаман” дейишини сиз истамайсиз?) Агар эркаклик кучи яхши одамга берилган бўлса, бу аёлларни хавотирга солмайди. Аслида, эркакларнинг пассивлиги уларни хавф-хатарсиз қилиб, вақт ўтиши билан аёлларга зарар етказади. Шубҳасиз, айнан шу бахтсизлик – Одам Атонинг пассивлиги Момо Ҳавонинг бошига не кунларни солмади (Кейинроқ биз бу ҳақда гаплашамиз).
Эркаклар ҳам турли саргузаштларни бошдан кечиришни исташади. Ўғил болалар қаергадир тирмашиб чиқишни ва қаердандир сакрашни яхши кўришади. Уларнинг велосипедда қандай тезлик билан учишларига бир қаранг-а. Гаражингизга бир назар солинг–чи, сиз у ердан ҳар хил асбоб-ускуналарни, араваларни, мотоциклларни, арқонларни, қайиқларни ва бошқа лаш-лушларни топасиз. Аммо биз “ўғил болалар ва уларнинг ўйинчоқлари ҳақида гапирмаяпмиз”. Саргузашт истаги – бу ҳар бир эркак юрагидаги чуқур руҳий интилишдир. Саргузашт биздан ниманидир талаб қилади, унда бизнинг кучимиз синовдан ўтади. Олдимизда турган синов бизни қўрқитиши мумкин бўлса–да, биз барибир унга кучимиз етишига ишонч ҳосил қилиш учун ундан ўтишга ҳаракат қиламиз.
Ва ниҳоят, ҳар бир эркак гўзал қизни қутқаришни орзу қилади. Бу чиндан ҳам шундай. Робин Гуд Мариансиз ёки қирол Артур Жиневрасиз ким бўлган бўларди? Уларнинг иккаласи ҳам қайғули жангларда иштирок қилаётган ёлғиз эркаклар бўлишарди. Тушунасизми, гап фақат эркакнинг жангда ғолиб бўлишида эмас, – ким учундир жанг қилиши керак. Эркакни ҳеч нарса севимли аёли каби мардона ишларга илҳомлантира олмайди. Йигитлар мардона ишларининг кўп қисмини (баъзида кулгули бўлса–да) қизларда таассурот қолдириш мақсадида қилишади. Ёш йигитлар урушга кетаётганларида чўнтакларида севимлиларининг суратларини солиб оладилар ва уни кўз қорачиғидай асрайдилар. Бу уларнинг анча чуқурроқ интилишларининг белгисидир. Гап аёллар – бу эркакларсиз яшай олмайдиган “заиф мавжудотлар” эканлигида эмас. Мен эркаклар ўз кучларидан аёллар учун фойдаланишга интилишади демоқчиман.
Мана, энди сиз эркак ва аёл қалбларининг вазифаси камида бир-бирларига ажойиб уйғунликни ҳосил қилиш эканлигини кўряпсизми? Яхши, ҳақиқий эркакнинг ёнида аёлга аёл бўлиш ёқади. Эркакнинг кучи ва аёлнинг қалбини забт этишга бўлган интилиши аёл гўзаллигини намоён қилади. Яхши, хақиқий аёлнинг ёнида эркакка ҳам эркак бўлиш ёқади. Аёл гўзаллиги эркакнинг эркаклигини намоён қилади, унинг кучини уйғотади. Аёл эркакни қаҳрамон бўлишга илҳомлантиради. Ҳаммамизнинг омадимиз ана шундай келганда эди.
Юрак ортидан бориб
Худо томонидан аёллик қалбимизнинг энг тубига солинган истаклар бизга аёллар бўлиш нима эканлиги ҳақида қандайдир бир муҳим нарсани баён қилишади, ўзимиз яратилган ўша ҳаёт ҳақида гувоҳлик беради. Энди биз ана шу истакларнинг кўпи рўёбга чиқмаганлигини ёки таҳқирланганини ёки жуда узоқ вақт назардан четда қолганини, бу эса баъзи аёлларни икки хил ҳаёт кечиришга мажбур қилганини биламиз. Ҳаётимизнинг ҳаммага кўриниб турган томони бизни доимо иш билан банд мутахассислар қилиб кўрсатади. Шу билан бирга биз ўзини тутиб олган, босиқ аёллар бўлиб кўринамиз ва бу бизни қониқтиради. Ҳаётимизнинг ўзгалар кўзидан яширин томони эса умуман бошқа нарса ҳақида сўз юритади: биз ўз орзу-истакларимиз ва севги тўғрисидаги арзон- гаров романлар дунёсида йўқолиб кетдик, биз керагидан ортиқ овқатланамиз, вақтинча бўлса–да, қалб оғриқларини боса оладиган ярамас одатларимизга бериламиз. Аммо бизнинг қалбларимиз илгаригидан озодликка интилади, улар ўз истакларимиздагидай ҳаётга эришишга интилади.
Агар сиз қизиқарли саёҳатга боришни истасангиз шундай ҳаётга эриша оласиз
Мана биз, ушбу китоб муаллифлари, сизни қаерга таклиф қиляпмиз. Янги – янги мезонларни ўзлаштиришга эмас, чунки сиз барибир уларга мослаша олмайсиз. Ўзингиз яшашингиз керак бўлган янги қонунлар мажмуини ва бажаришингиз керак бўлган қоидаларни қўлга киритиш учун эмас. Биз сизни анча қизиқарлироқ саёҳатга – қалб саёҳатига таклиф қиламиз. Бу – сиз ўзингиз орзу қилгандай аёлни озод қилиш ва қайта яратиш саёҳатидир. Бу китоб сиз қандай бўлишингиз ва нима қилишингиз кераклиги ҳақида эмас. Унда сизнинг асл моҳиятингизни қандай намоён қилиш ҳақида сўз боради. Бу китоб севги учун яратилган, саргузаштда елкама-елка турган одами билан бирга муҳим ролни бажариш учун яратилган ва намоён қилиниши керак бўлган гўзалликка эга аёл ҳақидадир. Худо Момо Ҳавони яратаётганида… ва У сизни яратаётганда кўз ўнгига келтирган аёлни. Гўзал, мафтункор ва кучли аёлни.
С нов. Стр.
2
Момо Ҳавога сўз
Ҳаттоки унинг хонада қандай ҳаракат қилишига қараш – бу ўз маданий даражасини кўтариш демакдир.
Бирданига ўгирилиб, узоқда мен уни кўрдим.
Унинг билакларида кумуш ялтирарди,
Бошидаги соч ўримлари ўз соясида яширинишга чорлаб пешонасини ўраб турарди.
Менга у: “Кир” деди ва
менинг бошимдаги тикан чамбарни олди.
Кўнгилсизликлар ва қайғу-ғамдан асрашга ваъда қилди.
Ота-онам менга XV асрда эътиқоди учун курашган аёл – Анастасия шарафига исм қўйишган: улар ҳар ҳафтада жамоатда ўтказиладиган литургия (куйлаш) пайтида барча авлиёларнинг номлари қаторида менинг номим ҳам баланд овозда айтилишини истаганлар. Мана нима сабабдан менинг исмим анна шундай ғалати – Стейси. Anastasia исмидан бошидаги “Ana-” ва охиридаги “-a”ни олиб ташланг, шунда менинг исмим Stasi (Стейси) қолади. Менга ўз исмим ёқади ва бунинг жуда муҳим сабаби бор. Мен Анастасия ҳақида бошланғич мактабда ўқиган пайтларимда билганман, аммо авлиё Анастасия ҳақида эмас… балки малика Анастасия ҳақида – сўнгги Россия шоҳининг кенжа қизи ҳақида. Миш-мишларга кўра, у бутун оиласини отиб ташлаган қотиллар чангалидан қочиб қутилишга муваффақ бўлган. Ушбу қотиллик юз берганда, у ҳали жуда ёш бўлган ва ҳозир ҳам қаердадир яшириниб яшаётган эмиш. Ҳақиқий малика оддий аёл кўринишида!
Жуда кўп аёллар ўзларини, мен ўшаман, деб кўрсатишга уринганлар. Улардан биттаси ўзининг бу ролида жуда ишонарли бўлган. Аммо шу кунгача ҳам ҳақиқий Анастасиянинг тақдири сирлигича қолган. У бу дунёда яшириниб юришга мажбур бўлган, аммо ўзининг олий насл-насабини йўқотмаган малика сифатида из қолдирган. Мен ушбу рус маликаси тарихидан жуда таъсирландим, шунинг учун ҳам Россия ҳақида қўлимга тушган ҳамма нарсани ўқий бошладим. Изоҳлаб бўлмайдиган сабабларга кўра мен ўзимни у билан боғлиқ деб ҳис қилардим. Мен ўзимни ўшаман деб кўрсатишга ҳаракат қилмасдим, аммо барибир… қалбимнинг энг тубида ўзимни атрофдагилар кўрганидан бошқачароқ эканлигимни тасаввур қилардим. Эҳтимол, мен ҳам шоҳ оиласига тааллуқлидирман, қачонлардир ўз аҳволимни йўқотгандирман. Эҳтимол, мен ҳам қандайдир ниқоб остида юргандирман. Бир кун келиб мен ҳам ҳақиқий малика бўлишим ҳақидаги фикрдан юрагим тезроқ уриб кетарди.
Шунга ўхшаш фикрлар фақат менинг ҳаёлимга келган деб ўйламайман. Нима сабабдан Кул ойим (Золушка) ҳақидаги эртак ўз долзарблигини йўқотмаслиги ҳақида ҳеч ўйлаб кўрганмисиз? Бу эскирмайдиган эртакни фақат кичкина қизлар яхши кўрганлари учун эмас – уни ёши катта аёллар ҳам қизчалардан кам яхши кўришмайди. Ушбу эртак асосида тасвирга туширилган фильмларни эслашнинг ўзи етарли: “Кулойнинг тарихи” ва “Чўри хоним”, “Соҳибжамол” ва “Мангу севги қиссаси”. Нима сабабдан яшириниб юрган малика (ва уни топган шаҳзода ҳақидаги) сюжет мангу барҳаёт? Эҳтимол, бизнинг юрагимизда эътиборимизни ўзига жалб қилишни истаган орзулар яшар? Бу нима: қуруқ орзуларми, ҳақиқатдан қочишми ёки жиддийроқ бирон нарсами?
Баъзида аёл қалби истаклари ва ҳақиқат ўртасида чети кўринмайдиган уммон ётгандай туюлади. Оҳ, биз севимли бўлишни қанчалар орзу қиламиз, ажойиб романдаги энг муҳим ролга интиламиз, гўзалликни соғинамиз. Аммо ҳақиқат бунда эмас, бизни алам туйғуси қамраб олади. Кўп йиллар давомида ҳам дўстона, ҳам хизмат юзасидан аёлларнинг сўзларига қулоқ солиб биз уларнинг ўзларига берадиган паст баҳоси қанчалар жиддий муаммо эканлигидан ҳайратга тушамиз. “Мен ўзимни уй хўжалигини юритувчи машина сифатида ҳис қиляпман”, - деди бир куни аёллардан бири. Биз, бу муаммо эркакларга нотаниш, улар ўзларига паст баҳо беришдан азоб чекишади, дея олмаймиз. Аммо ҳеч қандай истисносиз барча аёллар олиб борадиган бу жангда – бундан жиддийроқ бир нарса бор. Бунинг фақат Момо Ҳаво ва унинг қизларига хос бўлган сабаблари бор.
Бундай вазиятда бизнинг қониқмаган истакларимиз ва қалбимизда туғён урган ҳис-туйғуларимиз – аслини олганда “тахтидан айрилган қиролнинг бахтсизликларидан” бошқа нарса эмас деган Блез Паскалнинг сўзлари келади. Одамзоднинг бугунги ҳолати қувғиндаги одамнинг тож кийишини эслатади ва биз токи ўз қонуний аҳволимизни қайтариб олмагунимизча бахтли бўла олмаймиз. Сиз нима деб ўйлайсиз: уйқудан уйғонган қиролича ўзини ёт элларда кир ювувчи эканлигини кўриб нимани ҳис қиларкан? Ўзига паст баҳо берувчи аёлларнинг хаёллари улар қандайдир ажойиб фаолият учун яратилганликларини кўрсатади. Ва бу чиндан ҳам шунақа. Чўри қизлар тимсолида яшириниб юрган соҳибжамол маликалар ҳақидаги бу афсоналар ва сеҳрли эртакларнинг барчаси бизга илгари туюлганидан кўра анча ҳақиқатга яқинроқ. Нима сабабдан ёш қизлар уларга шу тарзда муносабатда бўлишлари энди тушунарли.
Бу ҳаётда аёл нима қилиши керак, унинг вазифаси нима деган саволларни бериш ўрнига, у нима мақсадда яратилган, унинг ўзи ким эканлиги билан қизиқиш анча фойдалироқ бўларди. Ҳа, Худо уни нима мақсадда бу ерга жойлаштирди деган саволга ҳам жавоб олишни истардик. Бунинг учун биз энг азалий вақтга – Момо Ҳавонинг яратилиш тарихига қайтишимиз лозим. Ҳаттоки биз бу ҳикояни бир неча марта эшитган бўлсак–да (бизга уни жуда кўп марта ҳикоя қилиб берганлар), ўйлайманки, уни такрор ҳикоя қилиш мумкин. Биз, афтидан, ҳикоядаги энг муҳим бир нарсани назаримиздан четда қолдирган бўлсак керак. Бўлмаса эркаклар аёлларга бошқача муносабатда бўлган, аёлларнинг ўзлари ҳам ўзлари ҳақида яхшироқ фикрда бўлган бўлардилар. Демак, келинг энг бошидан - бу дунёда ёруғлик пайдо бўлган дақиқалардан бошлаймиз.
Ижод гулчамбари
Оламнинг пайдо бўлиш тарихини тушуниш учун санъат асарининг пайдо бўлиш жараёни ҳақида ўйлаб кўринг-а. Сикстин капелласини ёки Венера Милоссани эсга олинг. Бетховеннинг Бешинчи симфониясини ёки “Time to Say God-bye”ни ижро этган Сара Брайтман ва Андреа Бочелланинг ажойиб жўр овозини эсланг. Ўз-ўзидан ижод – буюк санъат асаридир ва бу оламда инсон даҳоси томонидан яратилган ҳамма нарса – фақат Худо яратган ҳақиқий нарсаларнинг аксидир. Яратилиш жараёни қандай ўтди, у қандай чўққиларга эришди – булар очиш керак бўлган сирлардир. Биз агар ушбу жараённи тушуниб етмасак, ҳеч қачон аёл табиатини тушуна олмаймиз. Бизни қизиқтирган ҳаракат тўла зулматда бошланади.
“Ер айқаш–уйқаш бўлиб, тубсиз денгизлар устини зулмат қоплаган эди. Худонинг руҳи сувлар узра юрарди”.
Зимистон сукунати, дилни ўртовчи сокинлик – буларнинг бари буюк мусиқанинг илк товушларидан ёки машҳур спектаклнинг ёки сюжетли фильмнинг томошасидан олдин эди. Ва мана овоз жаранглайди:
…Ёруғлик бўлсин.
Ва тўсатдан атроф мусаффо, ажойиб ёруғликдан ёришиб кетади. Унинг жилвасида биз энди бундан кейин нима бўлишини кўра олишимиз мумкин. Ва яна ўша овоз қайта-қайта жаранглайди:
…“Сувларни бир–биридан ажратиб турадиган гумбаз пайдо бўлсин”
…“Осмон остидаги сувлар бир жойга тўпланиб, қуруқ ер пайдо бўлсин”.
Илк босқичда дунёнинг яратилиши бошқа ҳар қандай санъат асарининг яратилишига ўхшайди – у йўнилмаган тош бўлаги ёки шаклсиз лой бўлаги, қўпол эскиз ёки тоза нота қоғозидан бошланади. “Ҳеч нарса кўринмайди ва бўм-бўш” – бу босқич Ибтидо 1:2да ана шундай таърифланади. Кейин Худо Ўзи яратган ҳали ишлов берилмаган материалларга қарайди – худди ҳайкалтарош ҳайкали устидаги ишга ёки рассом ўз этюдига ёки мусиқачи ўз партитурасига қайтгандай. Ёруғлик ва зулмат, осмон ва ер, қуруқлик ва денгиз – бу фақат яратилишнинг бошланиши, холос. Буларнинг барчасига ҳали “шакл бериш” керак. Яратувчининг ажойиб мақсади унинг кенг қалам суришга айланадиган ўзгаришини ўзида мужассам қилгандай. Иккита катта соҳа бир-биридан ажралади ва ҳар бири ўз жойига тушади. Кейин уларни турли деталлар билан тўлдириб, бу учун ёрқин бўёқларни аямасдан Яратувчи яна қайта қалам текизиш мақсадида уларнинг ҳар бирига қайтади:
… “Ерда ўт–ўлан кўкарсин. Дон берадиган ҳар хил ўсимликлар, ичида данаги бор ҳар хил мевали дарахтлар ўссин.”
… “Кундузни тундан ажратиш учун осмон гумбазида ёритқичлар пайдо бўлсин.”
… “Сув ҳар хил тирик жониворлар билан тўлиб–тошсин, қушлар пайдо бўлиб, ҳавода парвоз қилсин.”
Яратувчининг мўйқалами остидан ўрмонлар, ўтлоқлар, қайинлар ва лолалар чиқади. У замбуруғ билан қопланган тошларни ҳам унутмайди. Эътибор беринг: Унинг шоҳ асари борган сайин жимжимадор бўлиб боради. Худо тун осмонини беҳисоб юлдузлар билан тўлдиради, уларга ном қўяди ва уларни буржларга йиғади. Худо Ўз кафтларини очади ва бизнинг дунёмиз турли-туман ҳайвонларга тўлади. Турли ҳажмдаги ва шаклдаги сон-саноқсиз қушлар чексиз ер юзсини бетакрор нақорат билан тўлдиришади. Мана қирғийлар, қарқаралар ва сақоқушлар қанотларини ёйишади. Денгиз сувлари китлар, дельфинлар турли рангдаги ва ажойиб кўринишдаги балиқлардан мавж уришарди. Отлар, оҳулар, бизонлар худди шовқин солиб чексиз саҳролар бўйлаб югуришади. Атрофда юз бераётган воқеалар шунчалар ҳайратланарлики, биз уларни тасаввур қилишга ҳам улгурмаймиз.
Сув ва тошдан анор дарахти ва атиргулга, қоплон ва булбулга ижод борган сайин гўзалликда тенгсиз бўлиб борарди. Ҳикоя сюжети мураккаблашиб боради, мусиқа оҳангининг тезлиги ошади, тезлашади ва ниҳоят, у борган сайин авж олиб ўзининг энг юқори чўққисига чиқади. Биз тасвирлаётган воқеалар Муқаддас Китобда қуйидаги сўзлар билан берилганлигида ҳеч қандай ҳайрон қоларли жойи йўқ: “Ернинг пойдеворини нима ушлаб турибди? Тонг юлдузлари қўшиқлар куйлаганда, фаришталар қувончдан баланд овоз билан бақирганда, ернинг негиз тошини қўйган ким?” (Аюб 38:7). Осмонларда қудратли ва бир овоздан жўр бўлиб айтилган “ура!” ҳайқириғи янграйди. Улар йўқликдан энг буюк асарларнинг буюги пайдо бўлганига гувоҳ бўлганларида бундан бошқача бўлиши мумкинми, ахир? Илгари пайдо бўлган нарсалар шаклсиз ва бўм–бўш эди, энди эса турлича рангларга, товушларга ва ҳаракатга – ҳаётнинг ўзига тўла эди. Ва энг муҳими, эътибор беринг: ҳар бир янгидан пайдо қилинган нарса олдингисидан мураккаброқ, улуғворроқ ва сирлироқдир. Қора чигиртка – ажойиб жонзот, аммо унинг жозибаси ёввойи отнинг гўзаллиги ва қудрати билан тенглаша олармиди?
Кейин эса ажойиб бир нарса юз беради.
Худо Ўз тимсолини ернинг тупроғига беради. У ўзига ўхшаган мавжудотни яратади. У Ўғлини яратади:
Шундан кейин Парвардигор Эгамиз ернинг тупроғидан одамни ясади ва унинг бурун тешигидан пуфлаб, жон ато этди. Шундай қилиб, одам тирик жон бўлди
Бу воқеанинг ижоднинг олтинчи куни сўнгида юз беради. Одамнинг пайдо бўлиши – Худо тимсоли ва Унинг меҳнати ғалабасининг уйғунлашуви (мужассамлашуви) – Яратувчининг буюк яратувчилик иши тугаганлигини билдиради. Унинг бир ўзи Худо Ўғли деб аталган. Бутун борлиқдаги ҳеч нарса унга тенглаша олмайди. Микеланджеланинг Давидини кўз ўнгингизга келтиринг. У … ажойиб. Шубҳасиз, бу ҳайкал бизга мукаммаллик чўққиси бўлиб туюлади. Аммо барибир Буюк Уста Ўз ишини ҳали етарлича мукаммал эмас, унга нимадир етишмайди деб ҳисоблайди. Нимадир тушиб қолган… ва шу нимадир – Момо Ҳаво.
Шу боисдан Парвардигор Эгамиз одамни қаттиқ ухлатиб қўйди. Одам ухлаб ётганда, Худо унинг қовурғасидан биттасини олди ва қовурғанинг ўрнига эт қоплади. Парвардигор Эгамиз одамнинг қовурғасидан хотин кишини яратди ва уни одамнинг олдига олиб келди.
Айнан Момо Ҳаво Худонинг ажойиб ижодини якунловчи нуқтасидир. Яратувчилик жараёнининг авжи бўлиб аёл хизмат қилди. Одам Ато эмас, Момо Ҳаво оламни яратиш мусиқасининг якунловчи хотимаси бўлди. У Буюк Рассомнинг Ўз нодир асарига энг сўнгги мўйқалам текизиш натижасида ҳосил бўлди. Афсуски, бизнинг китобимизда расмлар йўқ. Тарихнинг бу машҳур дақиқаларини акс эттирувчи бир нечта ҳайкаллар ва санъат асарларини биз сизга кўрсатишни жуда истардик. Худо Ники Самофракийскаянинг – осмондан жуда катта кеманинг бурнига (тумшуғига) тушган каби бўлган қанотли гўзалнинг тасаввурни ҳайратга соладиган грекча ҳайкали бунинг ёрқин намунаси бўлиб хизмат қилиши мумкин. Юпқа, ажойиб танани ўраб турган ёпинчиқдан унинг гўзал бадани кўриниб турибди. Момо Ҳаво… ақл бовар қилмайдиган аёл.
Яратувчилик жараёни қай тарзда борганини, қандай қилиб унинг натижасида борган сайин мукаммалроқ санъат асарлари пайдо бўлганини аниқлаб Момо Ҳавонинг Худо ижодининг гулчамбари эканлигига кимдир шубҳа қиладими? Бу ерда иккита фикр бўлиши мумкин эмас: Момо Ҳаво ажойиб қўшимча эмас, у Худонинг якунловчи ижод маҳсули, Унинг асосий овқати, дастурнинг энг ажойиб жойидир. Бу дунёда у ҳеч ким ва ҳеч нарса қўлга кирита олмайдиган жойда туради. Азиз аёллар, агар мумкин бўлса, ҳозироқ дераза олдига боринглар. Ўзингизга ёққан манзарани топинг, унга нигоҳингизни ташланг ва ўзингизга: “Бу буюк дунё менсиз мукаммал эмас. Мен оламнинг энг юксак поғонасиман”, - деб айтинг.
Момо Ҳаво нима ҳақида сўзлаяпти?
Момо Ҳавони яратиш тарихида шундай мисли кўрилмаган бойликлар мужассамки, биз бу тарихга эътибор билан назар ташлашимиз зарур. Унда аёл хусусиятлари ва унинг вазифаси намоён бўлади. Теран ва абадий афсонавий мавзулар нафақат Момо Ҳаво тимсолида яширинганлар – улар ҳар бир аёлнинг қалбидан ўз аксини топган. Аёл – бу ижод гулчамбари, у ер юзидаги энг моҳирона ва улуғвор қилиб яратилган ижод маҳсулидир. Унга жуда муҳим вазифа – унинг ўз тақдири юклатилган.
Момо Ҳаво ҳам Худо тимсолини акс эттиради. Аммо у буни аёлнинг қўлидан келгандай акс эттиради. У бизни нимага ўргата олиши мумкин? Ўзига ҳақида бизга ниманидир айтмоқчи бўлиб Худо бизга Момо Ҳавони ҳадя қилган. Аёл ёнида бўлганингизда у ўзида бизга Худонинг қандай гапини олиб келяпти деб ўзингизга савол беринг.
Биринчидан, сиз Худо ўз табиатига кўра муносабатларга мойил эканлигини ва Унинг юраги ҳис–туйғулар учун очиқ эканлигини тушунасиз. Иккинчидан, сиз У биз билан Унинг иштирокисиз мумкин бўлмаган саргузаштларни ўртоқлашишга интилаётганлигини биласиз. Ва, ниҳоят, Худо очилиши зарур бўлган гўзалликка эга эканлиги маълум бўлади. Жозибали ва қутқаришга қодир гўзалликка.
Романтик муносабатлар – ёлғизлик
муаммосининг ечими
Эркак тақдирида севги асосий эмас,
Аёл учун эса севги ва ҳаёт бир нарсадир…7*
Момо Ҳавосиз бу дунёда нимадир етишмаётганлиги, нимадир Яратувчини қониқтирмаётганлиги сабабли Худо Момо Ҳавони яратди. “…Парвардигор Эгамиз: “Одамнинг ёлғиз бўлиши яхши эмас, унга муносиб шерик яратаман”, деди” (Ибт. 2:18) –Яратувчининг бу гапи ҳайрон қолдирмасдан қўймайди. Бу ҳақда ўйлаб кўринг. Эндигина яратилган дунё гуноҳсиз, Одам Ато ҳали ҳам худди гўдак каби гуноҳсиз ва илоҳий шуҳрат билан нур сочиб турибди. Улар Худо билан бирга сайр қилишади. Уларнинг ораларида ҳеч қандай тўсиқ йўқ. Улар бизнинг ҳеч биримиз билмайдиган, аммо билишга интиладиган бир нарса билан – дўстлик билан, гуноҳ ҳаром қилмаган дўстлик билан (Одам ато учун – Худо билан) боғлиқдир. Шундай бўлса–да, уларга нимадир етишмайдими? Улар ниманидир кўздан қочирганларми? Бу нарса нима бўлиши мумкин? Бу Момо Ҳаво. Аёл. Назокат. Ана шулар! Энди эса бунинг қанчалар муҳимлиги ҳақида гаплашамиз.
“Яхши эмас” сўзлари билан Худо эркакнинг “ёлғиз” эканлигига ўз муносабатини ифодалайди. “Одамнинг ёлғиз бўлиши яхши эмас, унга муносиб шерик яратайлик” Быт. 2:18). Бу қанчалар тўғри! Аёллар ўз табиатларига кўра алоқалар ўрнатишга мойил эканликларини ҳамма билади. Ўғил болалар ўйин майдончасида уруш-уруш ўйнаб, бир-бирларини ёлғондакам ўлдираётган пайтларда қизлар муносабатларни ўрнатиш билан банд бўладилар. Агар сиз танишларимизнинг қандай яшаётганликларини ва умуман дунёда нималар бўлаётганини билмоқчи бўлсангиз, менга эмас, Стейсига мурожаат қилинг. Мен дўстларимга бир-икки соат гаплашиш учун телефон қилмайман. Мен ким билан учрашишини билмайман, ким кимни хафа қилганлигидан ҳам хабарим йўқ – буларнинг бари Стейсига аён.
Бу шунчалар аёлнинг қонига ўрнашган ва улар орасида кенг тарқалганки, улар буни ҳатто сезмайдилар ҳам. Ўзаро муносабатлар уларни бошқа нарсалардан кўпроқ қизиқтиради. Машҳур радио кўрсатувининг бошловчиси Деннис Прагернинг айтишича, эфирда муҳокама учун мавзу қилиб “муҳим савол”, масалан, сиёсатга ёки молияга оид саволлар олинганда, унинг ҳамсуҳбатлари Эд, Жек, Билл ва Дейв бўладилар. Аммо одамларнинг муносабатлари, муаммолари, учрашувлари, садоқатлари ёки бола тарбияси ҳақидаги “шахсий муаммолар” муҳокама қилинганда, унга Жейн, Жоан, Сузан ва Каренлар қўнғироқ қилишади.
Ўтган йили декабрда биз барча қўшниларимиз қатнашган Мавлуд (Рождество) кечасида иштирок этдик. Йилига бир марта бўладиган ушбу тадбирда кўчамизда яшайдиган барча аҳоли иштирок этади. Эркаклар тезгина ошхонадан (қовурилган картошкага яқинроқ) жой олишди ва… бетонсиз йўлларни асвфльт қилиш ҳақида қизғин баҳс қила кетишди. Ўша янги йил кечасида бизнинг суҳбатимиз ана шу бўлди: йўлларни бетон билан қоплаш. Бу пайтда аёллар меҳмонхонада ҳайз кўришдан кейинги жинсий яқинлик муаммосини қизғин муҳокама қилишарди.
Кўпчилик аёллар ўзларининг фикрича, ўзаро муносабатлар ва ушбу муносабатларни тавсифловчи тоифаларда ўзларини аниқлашади. Масалан, мен – онаман, опаман, қизман, дўстман ёки мен – ёлғиз аёлман. Ҳозирги пайтда мен ҳеч ким билан учрашмайман ёки болаларим менга қўнғироқ қилишмаяпти ёки мендан барча дўстларим узоқлашиб кетишганга ўхшайди. Ва ишонингки, бу аёлларнинг заифлиги эмас, балки уларнинг шон-шуҳратлари белгисидир. Худо қалбини акс эттирадиган шуҳратнинг.
Ўзаро муносабатларни қидирадиган Худо юраги
Аёлларнинг яқин муносабатларни қуришга бўлган жуда катта истаклари ва қобилиятлари Худонинг ушбу яқин муносабатларни қидиришга бўлган жуда катта истаги ва қобилиятидан дарак беради. Бу Худо ҳақида билиш мумкин бўлган нарсаларнинг энг муҳими шуки, У биз билан мулоқот қилишни исташи бўлиши мумкин. “Абадий ҳаёт эса Сени – танҳо Ҳақ Худони ҳамда Сен юборган Исо Масиҳни таниб-билишдан иборатдир” (Юҳан. 17:3). Муқаддас Китобнинг мазмуни – бу Худо ва Унинг халқи севгиси тарихидир. У бизни соғинади. У биз ҳақимизда қайғуради. Унинг юраги меҳрлидир.
Аммо Қуддус шундай деди:
“Эгам мени тарк этди,
Раббим мени унутиб қўйди”.
Ахир, аёл киши эмизикли боласини унутадими?!
Ўзи туққан боласига раҳм қилмайдими?!
Агар хотинлар боласини унутсалар ҳам,
Мен сени асло унутмайман!
Мени Эга деб тан олган юракни уларга ато қиламан. Улар Менинг халқим, Мен эса уларнинг Худоси бўламан, чунки улар бутун қалби билан Менга қайтишади
Оҳ Қуддус, Қуддус! Сен шундай шаҳарсанки, пайғамбарларни ўлдирасан, сенга Худо юборган хабарчиларни тошбўрон қиласан. Товуқ жўжаларини қанотлари остига олгани каби, Мен ҳам сенинг болаларингни бир жойга йиғмоқни истадим, аммо сен истамадинг
Бизнинг уйимиз бўлган оламга Худоимиз раҳмдил ва меҳрибон, У биз билан алоқа қилишга интилади. Шу билан бирга, бу олам ўзаро муносабатлар орқали яшаш жойи қилиб яратилганлигини англаш қандай улуғ бахт! Агар сизнинг шу ҳақда қандайдир шубҳаю гумонларингиз бўлса, У бизга – аёл чеҳрасида қолдирган мактубга бир назар ташланг. Бу ғоят ҳайратланарли! Худо нафақат биз билан мулоқотга интилади, балки биз Уни севишимизни истайди! Биз қандай қилиб шуни илгари сезмаган эканмиз? Кўпчилигингиз Худони, севгимга муҳтож шахс деб қабул қиладими? Биз Унга ҳимоясиз ва севимли бўлишга интиладиган зот эмас, балки кучли ва қудратли зотдай қараймиз. Ўзимнинг “Тийиқсиз юрак” китобимда мен ушбу сатрларни ёзганман:
Жуда кўп йиллар давомида аёл қалблари менга нима деб қичқирганларига қулоқ солиб келдим ва қуйидаги хулосага келдим: Худо бизнинг севгимизга муҳтождир. У бизнинг ҳаётимиздаги энг муҳим зот бўлишни истайди. Биз қандай қилиб буни эшитмай қолдик? Дунё яралгандан буён Худо юраги бизга: “Нима сабабдан сиз Мени танламайсиз?” – деб зорланади. Худонинг бу масалада қанчалар итоаткор, қанчалар ожиз эканлиги ҳайратланарли. “Мени бутун қалбингиз билан изласангиз топасизлар” (Ерем.29:13). Бошқача қилиб айтганда: “Мени ахтаринг, Менга эришишга ҳаракат қилинг – сизлар менга эришишингизни истайман”. Э. Тозер айтганидай: “Худо Унга муҳтож бўлишингизни кутяпти”8*.
Шундан сўнг биз Худони қидиришимизни исташига заррача бўлса–да, Унда шубҳа-гумон қолиши мумкинми? Аҳдларнинг энг биринчиси ва энг буюги бизга Худони севишни буюради (Мк. 12:29-30; Мф. 22:36-38га қаранг). Биз уни бутун юрагимиз билан севишимизни ва Уни қидиришимизни Унинг Ўзи истайди. Аёл ҳам ўзини бутун борлиғи билан севувчи одамни учратишни орзу қилади. Ҳар бир аёл севимли бўлишни истагани каби. Худо ҳам севимли бўлишни жуда хоҳлайди. “Ёки мени бутун борлиғинг ила сев, - куйлайди Элисон Краусс, - ёки мени унут ва бошқа эслама”. Худо ҳам худди шундай туйғуни ҳис қилади. Марям ва Марта ҳикояси эсингиздами? Марям Худони танлади ва Исо, бу худди Худо хоҳлаган иш, - деди. “Аслида керакли битта нарса бор. Марям яхшисини танлади, ўша нарса ундан тортиб олинмайди” (Луқо 10:42). У Мени танлади».
Бизнинг ҳаётимизни ҳис-туйғуга бой муносабатлар тўлдирганда, у таниб бўлмас даражада ўзгаради. Биз масиҳийликни ақида эмас, балки буюк асар эканлигини билганимизда, Худо биз билан гўзалликка, яқинликка ва саргузаштларга бой ҳаётни ўртоқлашишга интилишини тушунганимизда масиҳийлик ҳам тубдан ўзгаради. “Сенга бўлган севгим — мангу севгидир,
шунинг учун сенга содиқ бўлиб келдим”(Ерм. 31:3). Бутун борлиқ ҳис-туйғу учун яратилган эди: дарёлар ва тоғ водийлари, ўтлоқлар ва денгиз қирғоқлари, шунингдек, гуллар, мусиқа ва бўсалар ҳам. Аммо биз ўзимизни ўраб турган барча нарсалар ҳақида унутиб, бошимиз билан ишга ва кундалик ташвишларга шўнғиш йўлини биламиз. Момо Ҳаво – бу дунёга аёл жисмидаги Худо мактуби) – бизни ҳис-туйғулар учун уйғотади. Унинг ёрдами билан Худо романтик муносабатларни оламни ривожлантиришдаги энг муҳим йўналиш деб белгилайди. У аёлга муносабатлар ўрнатиш ва Ўзи ҳақида гувоҳлик берувчи энг муҳим хусусиятларни ато қилади. Аёл чорловчи, таъсирчан, зийрак мурувват тимсолидир ва айни пайтда эҳтиросларга фидойидир. Кўҳна бир маталда айтилганидай, “рад қилинган аёлнинг ғазаби олдида дўзах ўти ҳеч нарсадир. “Ўзларингизга ҳеч қандай бутни, ёки осмонда ё ерда ё ер остидаги сувда мавжуд бўлган бирор нарсанинг шаклини ясаманг. Ўша худолар ёки бутларга сажда қилманг, хизмат қилманг. Мен, Эгангиз Худо, сизларнинг севгингизни бошқа худолар билан баҳам кўрмайдиган Худоман. Мендан нафратланадиганларни жазолайман, уларнинг гуноҳлари оқибатларини болаларига, набираларига ва чевараларига олиб келаман” (Чиқиш.20:4-5). Аёлнинг адолатли рашки Худонинг бизга нисбатан рашкидан гувоҳлик беради.
Меҳрибон ва жозибали, эҳтиросли ва ғамхўр, фидойи – ҳа, бизнинг Худоимизда эҳтиросли ва романтик юрак бор. Буни билиш учун сиз фақат Момо Ҳавога назар солсангиз, кифоя.
Саргузаштларни ўртоқлашишга таклиф
Момо Ҳаво ўзининг алоқа ўрнатиш кўникмаси билан машҳур бўлса–да, бу унинг ягона фарқли хусусияти эмас. Ибтидо китобига қайтайлик. Худо ўзини ер юзида акс эттирувчиларга, Ўз тимсолини ато этган пайтларга назар соламиз. Шу билан бирга У Ўзининг тимсолларига топшириқ беради:
“Кейин Худо шундай деди: “Энди инсон зотини яратайлик, улар Ўз суратимиздай, Ўзимизга ўхшаган бўлсин. Инсон зоти денгиздаги балиқлар устидан, ҳаводаги қушлар, ер юзидаги чорва ҳамда жамики ёввойи ҳайвонлар, ерда судралиб юрувчи ҳар қандай жонивор ва ҳашаротлар устидан ҳукмронлик қилсин.” Шундай қилиб, Худо Ўз суратидай қилиб яратди инсон зотини. Эркагу аёл қилиб яратди уларни. Худо инсонларга марҳамат кўрсатиб, айтди: “Баракали бўлиб, кўпайинглар, ер юзини тўлдириб, итоат эттиринглар, денгиздаги балиқлар устидан, ҳаводаги қушлару ер юзида яшовчи ҳар турли жониворлар устидан ҳукмронлик қилинглар
Буни инсоният зиммасига юклатилган вазифа – биз нима сабабдан Худо томонидан ер юзига юборилган бўлсак, шуларни бажариш ва амалга ошириш вазифаси деб атанг. Эътибор беринг-а, ерга эгалик қилиш ва унда ҳукмронлик қилиш топшириғи уларнинг иккаласига ҳам – ҳам Одам атога, ҳам Момо Ҳавога берилган эди. “Ва У уларни дуо қилди…”. Худо Ўзи томонидан яратилган дунёни бизнинг қўлларимизга бераётганда, Момо Ҳаво ўша ерда бўлган. Унга жуда муҳим вазифа берилган: у – бу буюк саргузаштнинг тўла ҳуқуқли иштирокчисидир. Худо тимсолига эга одамларнинг зиммасига ер юзида нима юклатилган бўлса, барчаси – яратувчилик ишларини, барча тадқиқотларни, барча жангу жадалларни, шунингдек, қутқариш ишларини ҳам уларнинг иккалови амалга оширишлари керак. Аслида, Момо Ҳаво нафақат керак, балки у жуда зарурдир.
Момо Ҳавони яратаётиб Худо уни ezer kenegdo деб атайди: “Сўнгра Парвардигор Эгамиз: “Одамнинг ёлғиз бўлиши яхши эмас, унга муносиб шерик яратаман”, деди” (Ибт. 2:18). Ибтидо китобининг таржимасига йилларни сарфлаган Роберт Альтер – қадимги яҳудий тили мутахассиси ушбу гапда “таржима қилиш учун жуда қийин сўз бирикмаси мавжуд” деб ҳисоблайди. Ezer kenegdoни инглиз тилига таржима қилиш учун кўп уринишлар шунга олиб келдики, у ёрдамчи аёл – helper ёки companion (ҳамроҳ) ёки ҳаммага маълум help meet (муносиб ёрдамчи) деб таржима қилинди. Нима сабабдан бу таржималар шундай заиф, зерикарли, бир хил… ва шундай умидсизлантирувчи? Ким ўша “муносиб ёрдамчидир”? Сиз хонада рақсга тушиб: “Шундай кун келадики, мен муносиб ёрдамчи бўламан”, деб куйлаётган аёлни тасаввур қила оласизми? Ва менга яна шуни айтинг–чи, қандай қиз ҳамроҳ бўлишни орзу қилади? Ит – мана бу вазифага нима жуда муносиб. Сизнинг таниш аёлларингиздан нечтаси ёрдамчи бўлиш ҳақида орзу қилади? Бу сўз беихтиёр закускалар сотувчи “Hamburger Helper” (“Гамбургер ёрдамчиси”) ошхоналарини эсга солади. Бу сўз бирикмасининг бошқа маъноси Альтер – “доимо ёнида юрадиган ёрдам (мадад)” деб таржима қилинганда аён бўлади.
Биз кўриб чиққан парчадан ташқари ezer сўзи Эски Аҳдда фақат йигирмата жойда учрайди ва ҳар бир вазиятда Худонинг Ўзи ҳақида сўз борганда, бунинг устига, одам Унинг ёрдамига жуда муҳтож бўлганда қўлланилади:
Эй, Исроил, Худога ўхшаган
булутлар орасида қудратлидир,
У сенга ёрдам бериш учун осмонда учади
Тоғларга
Қаердан келар мадад менга?
Еру осмонни яратган
Эгамдан келар мадад менга.
Кулфатда қолганингда, Эгамиз жавоб берсин,
Бобомиз Ёқубнинг Худоси сени
Муқаддас масканидан У сенга мадад юборсин,
Қуддусдан У сенга таянч бўлсин
Жонимиз Эгамизга мунтазирдир,
У бизнинг
Эй, Исроил халқи! Ишонинг Эгамизга,
У мадад берар,
Эй, Ҳорун хонадони! Ишонинг Эгамизга,
У мадад берар,
Эй, Эгамиздан қўрққанлар! Ишонинг Эгамизга,
У мадад берар,
Айтмоқчи, ушбу парчаларнинг кўламида гап ҳаёт ва ўлим ҳақида боради, Худога эса сизнинг қутулишга бўлган ягона умидингиз, сизнинг ягона ezerингиз сифатида қаралади. Агар У ёнингизда бўлмаса… сиз тамом бўласиз. Шунинг учун ezer сўзини “ҳаёт қутқарувчиси” деб таржима қилиш яхшироқ бўларди. Kenegdo сўзи эса ёнида (елкама–елка) турувчи ёки рўпарада турувчи, ўхшаш маъносини англатади.
Кўряпсизми, Худо бизни даъват қилувчи ҳаёт жуда ҳам бехавф эмас. Бу ҳақда Худонинг ҳар қандай Эски Аҳддаги дўстларидан сўранг – Юсуфдан, Иброҳимдан, Мусодан, Деворадан, Эстердан. Буни сизга Марям ва Лазарь, Бутрус ва Ёқуб, Юҳанно, Акила ва Прискилла – Худонинг Янги Аҳддаги дўстларининг ҳар бири тасдиқлашади. Худо бизни таҳликали ва бизни кутаётган хавфлар саноқсиз бўлган ҳаётга даъват қилади. Аксинча, биз нима сабабдан Унга ezer сифатида муҳтож бўлган бўлардик? Агар сизнинг вазифангиз текинхўр бўлиб диванда ётишдан иборат бўлса, сизга ҳаётий қутқарувчи керак бўлмайди. Аммо сизнинг ҳаётингиз доимо хавфу хатарлардан иборат бўлса, унда сизга ezer жуда зарур.
Малика Арвинни – “Узуклар ҳукмдори” афсонавий трилогия-фильмининг қаҳрамони – гўзал жасур пари қизни эсланг. Унинг ёрдами оғир ярадор бўлган ва юрагига таъсир қилаётган заҳар таъсиридан ўлаётган ёш хоббит учун зарур бўлган дақиқада қиз пайдо бўлади.
Арвин: У сўниб боряпти. У тирик қолмайди. Биз уни менинг отам ҳузурига олиб борамиз. Мен сизни икки кун қидирдим. Сизни бешта арвоҳ қувлаб юрибди. Яна тўрттаси қаерда – мен билмайман.
Арагорн: Хоббитлар билан бирга қол. Мен сизга отларни юбораман.
Арвин: Менинг отим чопқирроқ. Мен уни оламан [Фродо].
Арагорн: Йўл жуда хавфли.
Арвин: Мен улардан қўрқмайман.
Арагорн: (Йўл бераётиб, Арвиннинг қўлларидан ушлайди). Арвин, бор кучинг билан югур. Орқага қарама.
Айнан Арвин, балки жасур жангчи Арагорн эмас, ўлим билан бўлган бу хавфли пойгада ғалабага эришади. У Фроданинг ягона умиди. Хоббитнинг ҳаёти унинг қўлларида, шу билан бирга бутун бошли Ўрта ернинг келажаги ҳам унга боғлиқ. Қиз унинг ezer kenegdo си.
Аёлнинг ўз ҳаётини ўзи учун қадрли бўлган бирон кимса билан ажойиб саргузаштга айлантиришга интилиши худди шундай истак билан ёнаётган Худо юрагидан чиқади. У бизнинг ҳаётимизда вариантлардан бири бўлишни хоҳламайди. Уни илова ёки беш ғилдиракли олий унвон қониқтирмайди. Бундай вазифага бошқа биронта аёл ҳам рози бўлмайди. Худонинг ҳозир бўлиши жуда зарур. – Унга жуда муҳтож алоҳида вазифа берилган. Шундан келиб чиқадики, аёллар ақл бовар қилмайдиган қийинчиликларга бас кела олиш ва фидойи бўлиш қобилиятига эгадирлар. Улар қандай қилиб бу дунёнинг ҳаёт учун мумкин эканлигини олдиндан биладилар.
Намоён қилиш керак бўлган гўзаллик
Гўзаллик.
Мен (Жон) фақат алам билан хўрсинаман. Гўзаллик Худога мутлақо зарур эканлигини тушунтиришнинг зарурати Унинг Ўзи ҳақида, У яратган ва ўзимиз яшаётган дунё ҳақида, дунё яратилгандан буён елкама-елка яшаётганимиз Момо Ҳаво ҳақида қанчалар оз нарса билишимизни исботлайди. Руҳий ҳаётимизнинг жуда кўп йилларини биз кўзларимиз юмуқ ҳолда, гўзалликни ва аёлнинг Худо учун ва биз учун ҳам қанчалар муҳим аҳамиятга эга эканлигини деярли тушунмасдан ўтказдик. Ҳар бир масиҳий ҳақиқат ва яхши хусусиятлар жуда муҳим эканлигига ишонч ҳосил қилишган. Аммо агар гап гўзаллик ҳақида борса, биз ҳатто розилик маъносида бошимизни тебратиб гап нима ҳақда эканлигини тушунмаган бўлсак ҳам керак. Биз қандай қилиб буни эътибордан четда қолдирдик экан?
Гўзаллик Худога жуда зарур. Йўқ, менимча, камтарлик қилдим. Гўзаллик – Худонинг асл моҳиятидир.
Илк бора бу ҳақиқатни тушунишга бизга табиат ва бизнинг Отамиз томонидан бизга совға қилинган дунё ёрдам беради. Муқаддас Ёзув бутун ер юзи Худо шарафи билан тўла деб таъкидлайди (Ишаё 6:3га қаранг). Қандай қилиб? Асосан гўзаллик туфайли. Бу ерда – бизнинг Колорадода баҳорда намгарчилик кўп бўлади ва дала гуллари бундан жуда яйрашади. Бўри луккаклар, ёввойи гулсапсарлар, Шастнинг серяпроқ (қат-қат гулли) дасторгуллари ва оддий бир йиллик гуллар қаерда хоҳласалар, шу ерда ўсадигандай бўлиб туюлади. Тоғ тераклари салгина шамолдан ҳилпираб турган юрак шаклидаги баргларига ўранадилар. Катта-катта момақалдироқ булутлари бир-бирларини итариб, осмонни тўлдирадилар ва ботаётган қуёшда ажойиб манзарани ҳосил қиладилар. Ёзда ер гўзалликка лиммо–лим тўла бўлади – жуда гўзал ва ранг-баранг, чексиз сахий, етук ва бўлиқ, сахий қўллар томонидан ҳадя қилинган ва деярли ўз мўл-кўллиги билан таҳликага соладиган.
Асосан табиатнинг барча гўзаллиги амалий фойда келтиришдан маҳрумдирлар. “Атроф-олам”нинг асосий вазифаси – кўзни қувонтиришдан иборатдир. Ҳеч бўлмаганда бир зумгинага тўхтанг ва бутун кўкрагингизни тўлдириб бу гўзалликни симиринг, кўзларингизни катта очиб унга боқинг. Биз мақсадга мувофиқлик фикридан келиб чиқиб, ҳар бир нарса ҳақида ўз фикримизни шакллантиришга шундай ўрганганмизки, менинг ғалати таклифимни ўйлаб кўришга сизнинг бир ёки икки дақиқа қимматбаҳо вақтингиз кетади. Такрор айтаман: табиат асосан ҳаракатсиз, бизнинг тилимиз билан айтганда фойдасиз. Биринчи навбатда у жуда гўзал. Яъни гўзаллик ўз-ўзидан – улуғ ва ажойиб фойдадир, бу шундай дорики, биз уни ҳар куни ичиб туришимиз зарур, бунинг устига жуда кўп миқдорда (бизнинг Худоимиз буни биз учун ташкил қилишга эринмади). Худо шон–шуҳрати энг ажойиб намоён бўлган лаҳзаларда табиат қичқиради: “Гўзаллик ҳаётий заруратдир!” Шу билан бирга, гўзаллик Худонинг моҳиятини ташкил қилиши учун бизнинг кўзимизни очади.
Кейин бизга ёрдамга Муқаддас Руҳ ёрдамида Худони таниган ҳаворий Юҳаннога берилган ҳиссиётлар келади. Бизга маълум бўлишича, пайғамбар ўзининг осмонда (самода) кўрганларини тасвирлаш учун сўзларни қийинчилик билан топади (у ҳадеб “ўхшаш” сўзни такрорлайди ва худди унинг ўзи кўрганларини биз тасаввур қила олишимиз учун тўғри ўхшатишни топишга уринаётганга ўхшайди).
Ўтирган Сиймо олмос ва лаълга ўхшаш ялтироқ эди. Арши Аъло атрофида зумраднамо камалак бор эди… Арши Аълонинг олд қисмида ойнага ўхшаган, биллурдай денгиз бор эди.
Юҳаннога кўринган Худо тасвирлаб бўлмайдиган даражада гўзал эканлигига сизнинг заррача бўлса–да шубҳангиз қолдими? Шубҳасиз, бу худди шундай. Ўз шуҳрати билан Худо Ўзи яратган ажойиб ижоддан афзалроқ бўлиши керак. Чунки у Худо шуҳратини “башорат” қилади ёки уни кўрсатиб беради. Ҳаворий Юҳанно Худо гўзаллигини қимматбаҳо тошларнинг жилосига қиёслайди. Унинг тасвирида Худо бизнинг кўз ўнгимизда қимматбаҳо тошлар билан ёқутлар, зумрадлар, лаъл тошлар камалакнинг барча ранглари билан жилоланаётган биллурлар билан безатилган тилло каби намоён бўлади. Барча санаб ўтилган тақинчоқлар аниқ-тиниқ Золушкага ҳадя қилинган совғаларни такрорлаши тасодифийми? Бу ажойиб нарсалар ҳозиргача ҳам агар жуда гўзал бўлишни истаганларида, ўзларига таққан аёлларнинг эътиборини ўзига жалб қилиши тасодифийми? Бош қотиришга муаммо бор. Ахир, барча аёллар: “Сен бугун жуда латофатлисан! Тенгсиз даражада гўзалсан!” деган сўзларни эшитишни орзу қилмайдиларми?
Олдинги асрлардаги масиҳийлар осмонларда бўлишни, Худо гўзаллигини томоша қилишни “жаннат ҳузур-ҳаловати манзараси” деб, энг олий ҳаловат деб ҳисоблаганлар.
Аёл ўз гўзаллигини кўришларини истаганининг сабаби уни “мен сенга ёқаманми?” деган саволни беришга мажбур қилган сабаб – оддий. Худо ҳам буни истайди. Худо – бу ўзига тортувчи гўзаллик. Довуднинг қандай ибодат қилганини эслайлик: “Бир нарсани Эгамдан сўраганман,
Ҳа, Ундан истаганим битта нарсадир:
Эгамнинг уйида тоабад яшай,
Эгамнинг жамолини кўрай,
Маъбадда туриб Унга мунтазир бўлай.” (Заб. 26:4). Худо Ўзини севишларини исташига ҳали ҳам заррача бўлса–да шубҳа қилиш мумкинми? Уни томоша қилишларига ва кўрганларида ҳузурланишларига шубҳа қилиш мумкинми?
“Тийиқсиз юрак”
Аммо бу саволни охиригача очиб бериш учун Худо бизга Момо Ҳавони – Ўзи яратган дунёнинг сўнгги хусусиятини берди. Гўзаллик – аёл моҳиятидир. Биз ишонч билан шуни айтамизки, бунда гап ҳам жисмоний, ҳам руҳий – маънавий гўзаллик ҳақида боради. Буларнинг биронтасисиз гўзалликни тўла деб бўлмайди. Бошқача қилиб айтганда, биттаси иккинчисидан келиб чиқади. Шубҳасиз, бу дунё гўзалликни тана уйғунлигига тақаб, гўзаллик ҳақидаги тасаввурларни бузиб кўрсатди, ҳолбуки ҳамма аёл ҳам бундай гўзалликка эга бўла олмайди. Аммо масиҳийлар ҳам уни кам бузмайдилар ёки шунчалар “илоҳийлаштирадиларки”, аёлнинг бутун гўзаллиги фақат унинг характерига боғлиқ бўлади. Биз гўзалликни ўзининг олдинги ўрнига қайтаришга мажбурмиз. Жамоат уни ўз бағрига олиши лозим. Гўзаллик жуда муҳим ва уни йўқотиш асло мумкин эмас.
Худо Момо Ҳавога ажойиб ташқи кўриниш ато қилди ва унга гўзал руҳ берди. У муваффақият ила ҳам тана, ҳам руҳий гўзалликни намоён қилади. Аниқроқ қилиб айтганда, у ўз мавжудлиги билан гўзалликни кўрсатади. Худди Худо учун бўлганидай, аёл учун ҳам унинг гўзаллиги унинг моҳияти бўлиб хизмат қилади.
Биз Стейси билан яқиндагина дам олиш кунларимизни Нью-Мексико штатининг шимолидаги ўзида мужассам бўлган бадиий асарларнинг ҳажми жиҳатдан дунёда учинчи ўринда туриши билан машҳур Санта-Фе шаҳрида ўтказдик. Биз у билан ушбу расмлар галереяларида соатлаб сайр қилишни ва ўзимизга жуда ёқиб қолган суратларни узоқ-узоқ томоша қилишни яхши кўрамиз. Саёҳатимизнинг энг охирги кунида Стейси менга шундай савол берди: “Айт–чи, Жон, сен ҳеч яланғоч эркакни тасвирловчи суратни кўрганмисан?” Унинг саволи мен ўйлантириб қўйди. Ахир, тўғри–да: минглаб расмларни томоша қилиб биз бирон марта бўлса–да яланғоч эркак танасини тасвирловчи биронта ҳам сурат кўрмадик. Биронта ҳам. (Мен санъат тарихида биз кўрган шундай суратлар бор деб ўйлайман, аммо улар жуда озлигига ишончим комил.) Айни пайтда аёл гўзаллиги ҳам рассомчиликда, ҳам ҳайкалтарошликда юзлаб марта шарафланади. Ва бу асоссиз эмас.
Бир томондан, таналарини зўрға ёпадиган пардалар ортида бор жисмларини кўз-кўз қилиб диванда ётадиган эркаклар беўхшов бўлиб кўринадилар. Бу ҳақиқий эркаклик хусусияти тўғрисидаги тасаввурга сира ҳам тўғри келмайди. Бундай эркакни кўрганда, тилинг қичиб: “Қани, ўрнингдан тез тур, ишга жўна! Уй олдидаги майсани қирқасанми? Нима қилсанг ҳам иш билан машғул бўл!” дегинг келади. Одам Ато ҳаракатда яхшироқ кўринади. У нимадир қилётганда гўзал. Унинг моҳияти – бу ҳаракатида намоён бўладиган кучидир. Айнан ана шунда унинг дунёга юборган мактуби мужассамдир. У жанговар Худо тимсолини акс эттиради. Унинг номидан Одам дейди: “Худо олдига қўйган мақсадига эришади. У бунинг учун жон куйдириб ишлаяпти”. Мана нима учун ҳаракатсиз эркак ана шундай нотабиий кўринишда бўлади. Унинг ҳаракатсизлиги унинг ўз моҳиятини обрўсизлантиради. У Худо томонидан режалаштирилган ва яратилган ўша тимсолни бузиб кўрсатади. Ҳаракатсиз эркак бизга: “Худо ҳеч нарсага эриша олмайди. У ҳеч нима қилмаяпти ва Унинг биз билан иши йўқ” деган фикрга олиб келади.
Бошқа томондан (бу ерда биз сиздан фикримизни тушунишингизни илтимос қиламиз), Момо Ҳавонинг ташқи кўриниши унинг қўл жангида иштирок эта олишига ёки дарахтларни илдизи билан чопиб ташлай олишига қодир эканлигини кўрсатмайди. Илгариги замонлардан бери Момо Ҳавонинг моҳиятини акс эттиришга уринган рассомлар уни тинч ҳолатда (ёки расмга туширганлар ёки ҳайкалини ясаганлар) чизганлар. Бунда ҳеч қандай яширин маъно, ёмонлаш ёки нотўғри фикр йўқ. Момо Ҳаво тимсолининг бундай бадиий кўриниши ҳамма вақтларда ҳамма маданиятларга хос бўлган. Шундай экан, рассомлар нимани кўра олишди-ю, биз шу нарсани эътиборимиздан четда қолдирдик? Момо Ҳаво бу дунёга Одам атоникидан фарқ қиладиган нома келтирган. У дунёга ўз гўзаллиги ёрдамида мурожаат қилади.
Гўзаллик нима сабабдан шунчалар муҳим?
Гўзаллик билан ҳар бир учрашув мангуликдан дарак беради.
Гўзаллик қудратлидир. Эҳтимол, бу ер юзидаги энг қудратли кучдир. Унда хавф бор, чунки у жуда муҳим. Бу борада ўз нуқтаи назаримизни сизга изоҳлаб беришимизга рухсат беринг.
Биринчидан, гўзаллик гувоҳлик беради. Оксфорд бош руҳонийси Ричард Харрис мана бундай фикрга келган: “бизнинг Худо ҳақидаги саволларимизга мавжуд дунё тартибининг айнан гўзаллиги жавоб беради”. Ахир, бизнинг ҳам Унга саволларимиз бор-ку, шундай эмасми? Улар бизнинг қўрқувларимиз ва умидсизликларимиздан пайдо бўладилар. Авлиё Августин ўз “Тавба”сида бу дунёнинг гўзалликларини томоша қилиб ўз саволларига жавоб топганлигини айтади:
Менинг жисмим эшикларидан кириб келаётган ҳар бир нарсага мен шундай дедим: “менга Худоим ҳақида айтиб беринг – ахир, сиз Худо эмассиз-ку – менга У ҳақда бирон нарса айтиб беринг”. Шунда улар баланд овозда қичқиришди: “У бизнинг Яратувчимиз, Мана У Ким”. Менинг томоша қилишим менинг саволим эди; уларнинг гўзалликлари – уларнинг жавоблари эди”.9*
Гўзаллик нимадан гувоҳлик беради? Бу саволга жавоб бериш учун автомобиллар тиқилинчида қолиб кетган одамнинг нима ҳис қилишини эслаш етарлидир. Унинг қулоқларини сигнал товушлари ва ғазабланган ҳайдовчиларнинг сўкинишлари қоматга келтиради. Машина қувурларидан чиқаётган сассиқ ҳид автомобил ичига ҳам кириб, унинг нафасини бўғади. Энди эса ажойиб боғда, қуёш нур сочиб турган ўтлоқда ёки кимсасиз қирғоқда сайр қилиб юрган одам ҳис қиладиган ҳузур ҳаловатни эсланг. Мана қаерда унинг нигоҳлари ҳузурланади, мана қаерда унинг қалби ором топади, мана қаерда у яна нафас олиш қобилиятига эга бўлади, унинг қалби бор гўзаллиги билан намоён бўлади. Бу яхши, бу жуда ажойиб. Ёзнинг ажойиб кунларида биз айвонда ўтирамиз, ҳузурланиб атрофдаги овозларни тинглаймиз, томоша қиламиз ва бизни ўраб турган ажойиб гўзалликдан баҳра оламиз. Юракларимиз аста-секин хотиржам бўлади, қалбларимизга ҳаловат ва сокинлик қуюлади. Бизнинг юракларимиз Норвичлик Юлиана билан бирга “ҳаммаси яхши бўлиши ҳақида” гувоҳлик берадилар. “Ҳаммаси яхши бўлади”.
Мана гўзаллик нима ҳақда гувоҳлик беради: “Ҳаммаси яхши бўлади”.
Хотиржам ҳолатда ўтирган, ўзининг аёллик гўзаллигига ишонган аёлнинг ёнидаги одам ҳам худди шу нарсани ҳис қилади. У билан бирга бўлиш ҳузур-ҳаловат бахш этади. У жозибали. Унинг ёнида сиз хотиржам ва бир маромда нафас оласиз, жаҳл чекинади ва сиз яна ҳаммаси яхши бўлишига ишонасиз. Бу ўзига ер юзидан жой олиш учун курашаётган аёлнинг нотабиий кўринишига яна бир сабабдир. Ўз юрагида хотиржамлик бўлмаган аёл бу дунёга қуйидаги хабарни олиб келади: “Ҳаммаси ёмон ва бундан ҳам ёмонроқ бўладиганга ўхшайди”. “Ахир аёл ғазабланганда лойқаланган булоққа ўхшайди-ку” – деган Шекспир “Ўжар аёлни тизгинлаш” асарида, - ва покликдан, гўзалликдан маҳрум бўлади...”10* Биз ўзимизга гўзаллик келтираётган гувоҳликка муҳтожмиз. Уни сўз билан тасвирлаш қийин бўлса–да, бу хабарнинг бир қисми ҳамма нарса яхши бўлишида мужассамдир. Ҳамма нарса яхши бўлади.
Гўзаллик нафақат гувоҳлик беради, балки у чорлайди ҳам. Унинг даъватини эшитиш – бу ажойиб мусиқани эшитишдир. У сизни ўзига жалб қилади: уни эшитиб ундан ҳузурлангинг келади. Биз компакт-дисклар сотиб оламиз ва ўзимизга ёқиб қолган мусиқани кўп марталаб эшитамиз. (Бу –гўзаллик биз ўйлагандан кўра теранроқ эканлигидан дарак беради). Яхши мусиқа одамни ўзига тортади, у чорлайди ва бирга юришга даъват қилади. Чиройли, гўзал боғ ҳақида ёки қандайдир бошқа ажойиб манзара ҳақида ҳам шундай дейиш мумкин. Сиз у ерга киришни истайсиз, уни яқиндан томоша қилишни, меваларидан таътиб кўришни хоҳлайсиз. Қизиқарли китобни биз “эътиборингни банд қилувчи” деган сўз билан таърифлаймиз.у бизни ўзига тортади, эътиборимизни ушлаб туради. Биз яна қачон унга қайтишни ва уни ўқийдиган вақт келишини сабрсизлик билан кутамиз. Худо ҳам бизнинг юракларимизда худди шундай жавобни кўришни истайди. Худди шу ҳақда ҳар бир аёл истайди. Гўзаллик даъват қилади.
Гўзаллик тўйғизади. Гўзаллик – қалбларимиз жуда истайдиган озуқа. Аёл кўкраги – бу Худо яратган ажойиб санъат асаридир, аммо у фақат аёл гўзаллиги рамзи эмас. Айнан ўз кўкраги билан аёл чақалоқни боқади ва бу бизни гўзалликни озиқлантиришнинг ажойиб тимсолидир. Аёл танаси – Худо яратган нарсалар ичида энг гўзалидир. Шоир Уильям Блейкнинг сўзига кўра: “яланғоч аёл танаси – бу эркак нигоҳи хотиржам қараб тура олмайдиган мангуликнинг бир қисмидир”. Гўзаллик ҳаётни тўйинтиради ва ҳаёт таклиф қилади. Ва бу энг ёрқин гўзаллик тимсолларидан биридир. К. С. Льюис “Шон-шараф юки”да китобида айтганидай:
Биз гўзалликка фақат қараб туришни истамаймиз, бўлмаса, Худо кўриб турибди, бу имконият анча сахий совға. Биз яна нималарнидир истаймиз, сўз билан айтиб бўлмайдиган яна нималарнидир. Биз ўзимизни ўраб турган гўзаллик билан қўшилиб кетишни, унинг бир қисми бўлишни, уни ўзимизга олишни хоҳлаймиз.
Гўзаллик хотиржам қилади. У шифобахш қобилиятга эгадир. Сиз ҳеч ўзингизга нима сабабдан бошига бахтсизлик тушган одамларга гул юборишимиз ҳақида савол берганмисиз? Чунки одам йўқотишдан ғам чекиб азоб чекаётган пайтда фақат гўзаллик унга тасалли бера олади. Менинг энг яқин дўстим Брентнинг ўлимидан сўнг фақат гўзалликкина бир неча ой давомида менга бу қўрқинчли йўқотишга чидашимга ёрдам бера олди. Мен дўстларимнинг маслаҳатларига қулоқ солмас, ўқий олмас ва ҳаттоки ибодат ҳам қила олмасдим. Фақат гўзаллик ўшанда қалбимга таскин бера олди.
Айтишларича, Иккинчи жаҳон уруши йилларида ҳарбий касалхоналардан бирида таъсирчан бир воқеа юз берган экан: касалхонага бу қонли урушда бор–йўғи бир ҳафта иштирок этган ёшгина оғир ярадор аскарни олиб келишади. Ярадорга зарур ёрдамни кўрсатиб бўлган ҳамшира ундан бошқа илтимоси бор-йўқлигини сўрайди. “Бор, - дейди у. – сиз мен учун лабларингизни бўяй оласизми?” Гўзаллик таскин беради. У қалбларга ором бағишлайди.
Гўзаллик илҳомлантиради. Нарниянинг мўъжизакор яратилишига гувоҳ бўлган (К. С. Льюиснинг “Сеҳргарнинг жияни” асарида) арава ҳайдовчиси (бу китоб қаҳрамонларидан бири) шундай деб хитоб қилади: “Қандай ажойиб! Бундай бўлишини билганимда яхшироқ яшаган бўлардим”11* деярли худди шундай фикрни Жек Николсон “Бундан яхшиси бўлмайди” фильми сўнггида Хелен Хантга қарата айтади: “Сен туфайли мен яхшироқ бўлишни истадим”. Қандай аниқ гап! Тасаввур қилишга уриниб кўринг-а, сиз Тереза она каби аёлнинг ёнида ўзингизни қандай ҳис қилган бўлар эдингиз? Унинг ҳаёти ажойиб эди, у ўз ҳаёти билан бизни қандайдир улуғликка чорлар эди. Шаҳарнинг камбағаллар яшайдиган қисмида жойлашган мактабнинг ўқитувчиси у бизга нима сабабдан мактаб ҳовлисида фаввора қуриб, гуллар экилишини истаётганини тушунтириб берди: “...болаларни илҳомлантириш лозим. Улар ҳаётнинг яхшироқ бўлишини билишлари зарур”. Гўзаллик илҳомлантиради.
Гўзаллик сирларни очиб ташлайди. У туфайли биз мангулик ҳақида тўғридан–тўғри хабардор бўламиз. Кун ботиш манзарасининг улуғвор гўзаллигини ёки тонг нурларида суюқ олтинга ўхшайдиган уммон сувларини эсланг. Ажойиб асарнинг хотимасини эсланг. Биз унинг ҳеч қачон тугамаслигини бутун ҳаётимиз давомида биз билан бирга бўлишини истаймиз. Баъзида гўзаллик шунчалар ажойиб бўладики, қалбимизда кучли истак туйғусини уйғотади. Ниманинг истаги? Ҳаёт ўз ибтидосида қандай бўлган бўлса, ана шундай ҳаёт истагини. Гўзаллик биз ўзимиз ҳеч қачон кўрмаган, аммо шундай бўлса–да, ҳис қиладиган Адан боғи ҳақидаги хотираларимизни уйғотади. Гўзаллик бўлғуси осмонлар ҳақидаги, ер юзаси ажойиб боққа айланадиган вақтлар ҳақида гувоҳлик беради. У доимо бизга мангуликни эслатиб туради. Гўзаллик бизга: “Бу ер сизни чорлайдиган шон-шуҳратга тўла” сўзлари билан мурожаат қилади. Агар шон-шуҳрат бўлса, бу шон-шуҳрат манбаи ҳам борлигини билиш қийин эмас. Буларнинг барчасини қандай мисли кўрилмаган олийжаноблик ярата олди? Қандай саховат бизга шундай гўзалликни кўра олиш имконини берди? Гўзаллик бизни Худога жалб қилади?
Барча айтилганлар гўзаллик сўзининг кенг маъноси учун хосдир, аммо биринчи навбатда у аёл гўзаллигига тааллуқлидир: аёлнинг кўзларига, қадди қоматига, юрагига, руҳига ва ҳаётига. Унда бу оламда яратилган ҳеч бир нарсада бўлмаган ушбу хусусиятлар намоён бўлади. Чунки у мангу ҳаёт қаъридан бошланадиган гўзалликнинг мужассамлиги ва тимсолидир. Аёл ҳар томонлама гўзалдир. “ер юзида аёл кўзларининг гўзаллигини бизга тушунтириб бермаган ёзувчи бормикан?”12*
Шубҳасиз, гўзаллик Худонинг ажралмас, шу билан бирга, энг нотўғри тушунилган хусусиятларидан биридир. Аёл ҳақида ҳам шундай дейиш мумкин. Бу аёлларнинг ҳаётини қандай қийинлаштирганини ва уларга қанчалар азият етказганини биз биламиз. Бундай аҳвол бизни ўйлантириб қўяди. Нима сабабдан гўзаллик шунчалар кўп руҳий азобларга сабаб бўлади? Ахир, аёллар афсонавий хоккейчилар бўла олмаганларидан куйинмайдилар-ку. Гўзаллик –аёл кечинмаларининг манбаи. Жинс вакиллари жозибали бўлишни жуда истайдилар, улар ўзларининг гўзал эканликларига ишонишлари керак, ўз гўзалликларини қандай қилиб сақлаб қолиш учун – агар бу умуман бўлса – ҳаракат қиладилар.
“Starbucks” қаҳвахонасида бир финжон қаҳва ичиб ўтириб, мен қўшни столда ўтирган икки аёл суҳбатини беихтиёр эшитиб қолдим. Уларнинг ёшлари ташқи кўринишларидан эллик ёшдан ошган эди. Улар нима ҳақида суҳбатлашаётганларини топинг–чи? Ортиқча вазн ва диеталар тўғрисида. Уларнинг гўзаллик учун курашлари давом этарди.
Қалбининг туб-тубида ҳар бир аёл бу дунёга гўзаллик келтиришни англайди. У буни қандай амалга ошириш борасида адашиши мумкин (ҳар бир аёлнинг ўз кураш усуллари бор). Аммо у ўз гўзаллигини дунёга намоён қилишга интилади. Ва бу фақат маданий мероснинг бир қисми ёки “эркакни қўлга киритиш” эҳтиёжи эмас. Бу, агар хоҳласангиз, аёл қалбининг энг тубига Худо яширган мақсадининг бир қисмидир.
Нима сабабдан гўзалликни очиш керак?
Аёлда мужассамлантирилган сир – Худонинг аёл тимсолини акс эттириш учун энг мисли кўрилмаган усуллардиан бири. “Сир” сўзи остида биз “абадий тушуниб бўлмайдиган нарса”ни назарда тутмаймиз. “Сирли қилиш — Худонинг шуҳрати, ишларни текшириб билиш эса шоҳ шарафидир”, дейилади Ҳикматлар 25:2да. Худо Ўзини англаш олишларига интилади. Аммо У Уни ўрганаётганлар Унга эришишларини истайди. У биздан ўз интилишларини бекитмайди. “Мени бутун қалбингиз билан изласангиз топасизлар” (Ерм. 29:13). Бу сўзлар Унинг қадр-қиммат туйғусидан дарак беради. Худо биринчи учраган одамнинг қучоғига ташланиб, Ўз Севгисини сотмайди. Агар сиз Уни билишни истасангиз, сиз уни севиб қолишингиз ва чин юракдан хоҳлашингиз керак. Айнан худди шундай муносабат ҳақида ҳар бир аёл орзу қилади. “Сен менга фақат эга бўла олмайсан. Сен мени ахтаришинг, юрагимни забт этишга интилишинг керак. Токи сен мени севишингни тушунмагунимча сеники бўлмайман”.
Ахир, Учлик – бу улуғ сир эмасми? Аммо бу очиш керак бўлган сир эмас, балки ўзиб бораётган ҳурмат ва ҳузур–ҳаловат билан англаш керак бўлган сирдир – ҳаловат учун яратилган сирдир. Аёл ҳам худди Худо каби ечилиши керак бўлган масала бўлишни истамайди. Аёл – бу ҳузур–ҳаловат учун яратилган энг улуғ мўъжизадир. Унинг шаҳвонияти ҳақида ҳам худди шуни айтиш мумкин. Жуда кам аёллар жинсий алоқа қилишга қодирлар ёки “ фақат жинсий алоқа қилишни” истайдилар. Кўнглига йўл топиш –унинг юраги калити шудир: пичирлашлар, меҳр билан силаб–сийпалашлар ва ширин оғушлар, шундан сўнггина жинсий яқинликда ифодаланадиган энг юқори нуқта. Аёл қалбига севги ана шунда намоён бўлади. Аёл ўзини тушуниб етишларига интилади, бу учун эса вақт ва яқин муносабатлар керак. Бу учун аёл очилиши керак. Юрагини севги билан забт этишларига интилаётган севимли аёл жон-жон деб ўз гўзаллигини намоён қилади ва бундан янада жозибалироқ, янада латофатлироқ бўлади.
Аёллик тушунчаси остида нима назарда тутилмасин – бу доимо туйғуларнинг жадаллиги, очилмаган сири, бой ички дунё ва гўзаллик ҳар бир аёлнинг энг эзгу моҳиятидир. Энди эса сизни хафа қилиб қўймаслик учун, қўлимиздан келгунча аниқлик билан фикримизни ифодалашга ркхсат беринг:
Ҳар бир аёл очилиши зарур бўлган гўзалликка эгадир.
Ҳар бири.
Чунки у Худо тимсолини акс эттиради. Ва бу учун у турли найранглардан фойдаланиши шарт эмас: гўзаллик салонлари остонасига ётиб олиш, пластик операциялар қилиши ёки кўкраги ҳажмини катталаштириши керак эмас. Йўқ, гўзаллик – бу ҳар бир аёлга у туғилаётганда берилган моҳиятидир.
Хулоса ўрнида бир неча сўз
Энди эса бир дақиқага китобни ёпиб қўйиб ўзимизга: “Шу айтилганлардан мен нимани тушундим?” деб савол беришимиз жуда муҳим.
Биз аёл муваффақияти тўғридан-тўғри унинг жозибасига боғлиқлиги ҳақида бир сўз ҳам айтмадик. Биз аёл фақат эркакни тўлдиради деб ҳисобламаймиз ва ёлғиз аёл ўз вазифасини бажара олмайди деган фикрни хато деб биламиз. Биз Момо Ҳаво – ижод гулчамбари эканини, ҳар бир аёлда қандайдир такрорланмас улуғворлик ва қудрат борлиги ҳақида айтдик. Худо биз билан романтик муносабатларга интилишини, У бизнинг ezerимиз бўлишни исташини, У гўзаллик ҳаёт учун зарур деб ҳисобланишини аниқлаб, биз аёлнинг имтиёзли аҳволда экнлигини ва унинг юраги муқаддаслигини кўрсатишга ҳаракат қилдик. Сиз аёл сифатида Худо тимсолини акс эттирасиз. Мана шу сабабдан сиз ҳам Худо нимага интилса, шунга интиласиз.
Сизнинг юрагингиз бу дунё шунчалар муҳтож бўлган нурни тарата олади.
С нов. Стр.
3
Хаёлдан кетмайдиган савол
Унинг ҳаётини,
Талон–тарож қилганини, алдовларини ва шаҳвоний нафсини
Ва етарли даражада ёвузлигини билиб ҳам
Шу ондан бошлаб ўзини аёл деб ҳисоблай билди.
Оҳ, йўқ (ҳалокатга етакловчи) аёл!13*
Озиқ-овқат дўконидан керакли харидларни қилиб мен (Стейси) кассага навбатга турдим. Шунда тўсатдан захархандалик билан айтилган гапни эшитдим: “Хоним, агар мен ноҳақ бўлсам, мени тўғриланг. Бу касса олинган нарсаларининг рўйхати ўн бештадан ошмаган харидорларга хизмат кўрсатади”. Мен “Тартибни бузган одам”ни ахтариб ўгирилдим. Менинг озиқ-овқат аравачамда ўн беш хил маҳсулот бор эди. Мен бунга мутлақо ишонардим, чунки навбатга туришдан олдин икки марта санаган эдим. Аммо “тартиб тарафдори” имо-ишора қилиб эрига маданиятли жамият тартиб-қоидасини бузаётган “гуноҳкор мажусий”ни кўрсатаётганда, гап мен ҳақимда бораётганини тушундим. Мен у томонга ўгирилдим ва бу кассага тўғри навбат олганимни, чунки олган озиқ-овқатларим сони ўн бештадан ошмаслигини тушунтирдим. Бунга жавобан у илтифотсизлик билан кулди, холос.
У эри билан бирга менинг ёнимдаги кассага навбатга турди. Баланд овоз билан тўнғиллашда давом қилиб, бу аёл очиқчасига, ўзига хос бўлган аччиқ киноя билан олдингидай, менинг ёлғончилигимни фош қилишга интиларди: “У яна бор–йўғи ўн беш хил озиқ-овқат олдим деб ишонтиряпти”. Бундай гапни эшитиб мен хужум ҳолатига ўтдим, дейиш – бу менинг хулқимга юқори баҳо бериш бўларди. Менинг ғазабим қайнаб кетди. Мен “лов” этиб ёниб кетдим – ўзим ҳам бундан ҳайрон қолдим. Устига устак, турли шоколад батончалари қўйилган ва навбатларимизни ажратиб турган савдо столчаси устига эгилиб, мен унинг юзига қараб ғазаб билан дедим: “Менинг аравачамда роппа-роса ўн беш хил озиқ–овқат бор. Санаб кўришни истайсизми?” Унинг эри қўл ҳаракати билан мени хотиржам қилишга, аёни пайтда нарироқ суришга ҳаракат қилди.
Мен хижолат бўлдим, ўзимни босиб олдим. Ўз харидларимнинг пулини тўлагандан кейин эса уларнинг сони ўн бештадан ошмаслигини исбот қилиб, касса чекини ўша аёлнинг башарасига қараб отишдан аранг ўзимни тутдим. Машинамга ўтириб уйга кетаётганимда ҳам ҳеч ўзимни боса олмасдим. Бутун борлиғим асабдан қалтираётганлиги сабабли машинани йўл четида тўхтатишимга тўғри келди. Ўйлаб кўринг-а, озиқ-овқат дўконида мен ўзимнинг навбатда туришга хақли эканлигимни исбот қилиш учун нотаниш аёл билан ёқалашиб кетишимга сал қолди-я! Бу нима эди? Менга нима бўляпти ўзи?
Момо Ҳаво, сенга нима бўлди?
Момо Ҳаво бу дунёга жозибадор Худо гўзаллигининг тимсоли сифатида келди. Ўз Яратганига ҳаёт бахшида қиладиган, кейин Ҳаёт нажоткори сифатида ҳаракат қиладиган ғамхўр, мурувватли ва умидларини йўқотмайдиган Ўша Худо тимсоли каби. Ҳа, Момо Ҳаво бу дунёга куч-қудрат олиб келди, аммо мушти билан урадиган ва тирсаклари билан у ёқдан–бу ёққа сурадиган кучни эмас. Унга ишонилган куч жозибали, мафтункор ва ўзига чорловчидир.
Сиз ушбу тасвирда ўзингизга таниш аёлларни танияпсизми? Ўзингиз атрофингиздагиларга намоён бўладиган ўша тимсолга у ўхшайдими?
Нима сабабдан жуда озчилик аёлларнинг ҳаётида романтикага ўхшаган нимадир бор? Ёлғизлик ва бахтсизлик – мана кўпчилик аёлларнинг тақдири. Ёлғизлик ва бахтсизлик – шунчалар кенг тарқалган ҳодисаки, жуда кўп аёллар бундан анча вақтлар илгари ўз романтик орзуларини ерга кўмишган ва кундан–кунга қувончсиз ҳаёт кечирадилар. Ахир, гап нафақат романтика ҳақида. Нима сабабдан аёлларнинг шахслараро муносабатларининг жуда кўп қисми, юмшоқ қилиб айтганда, таркиб топмайди? Уларнинг дўстона ва оилавий муносабатларига нафақат яхши ривожланишга тўсқинлик қилувчи, балки уларнинг емирилишига олиб келувчи ва охир–оқибатда аёлларни тўла ёлғиз қолдирувчи қандайдир вирус тушгандай бўлиб туюлади. Ва ҳаттоки муносабатлар яхши ривожланган пайтда ҳам улар бахтли эгаларига ҳеч қачон тўла-тўкис бахт олиб келмайдилар. Аёлларнинг қалбларида бу тубсиз жарлик қандай ҳосил бўлди?
Бундан ташқари, аёллар жуда чарчаган ва тушкунликка тушганлар. Бунинг сабаби уларнинг ҳаётлари яқин одами билан бирга кечадиган қизиқарли саргузаштлардан иборат бўлганлиги эмас. Йўқ, аёлнинг чарчаганлиги сабаби – эскиликнинг кўплигида, юзлаб кундалик мажбуриятларда. А. П. Чехов айтганидай, “ҳар қандай аҳмоқ инқирозни тўла қуролланиб қарши олишга қодир. Кундалик ҳаёт мана нима учун бизни ҳолдан тойдиради”. Аста-секин ва сездирмай саргузаштларда иштирок этишга тайёр туришни ишчанлик сиқиб чиқарди. Кўпчилик аёллар ўзларини буюк романдаги муҳим ролнинг ижрочилари деб ҳис қилмайдилар. Бунинг ўрнига, улар ўзларининг ҳеч нимага ярамасликлари туйғуси билан ҳолдан тойдирувчи жанг олиб борадилар. Улар, ҳеч бўлмаганда, кимгадир керакликларига ишонишлари жуда қийин. Агар аёл уй бекаси бўлса, уни жамиятнинг “ҳақиқий ҳаёти”да иштирок этмаётганлиги учун уят туйғуси кемиради, турмуш уни эгиб қўяди. Агар аёл ўз кучини севимли ишига бағишласа, у ўзини оилада ва болалар билан муносабатларда муҳим нарсадан маҳрумдай сезади.
Аёл учун муҳим масала
Ва ниҳоят, кўпчилик аёллар ўзлари умуман заррача бўлса–да, эътиборга лойиқ гўзалликка эга эканликларидан жуда шубҳаланадилар. Аслида бу биронта аёл ҳам қочиб қутилмаган жуда жиддий шубҳа. Гап гўзаллик ва у билан боғлиқ нарсалар ҳақида кетганда, нимани танлашни билмай – унга эга бўлиш учун курашишними ёки унинг йўқлигига итоат қилишними – билмасдан ишончсизлик қиламиз. Янги парҳезлар, янги либослар, сочнинг янги ранги – буларнинг бари шусиз ҳам мураккаб аёл ҳаётини янада қийинлаштиради. Бунга яна “ўзини қўлга олишга” чексиз уринишларни ёки ўзини мукаммаллаштириш бўйича янги дастурнинг ўзлаштирилишини қўшинг. Сиз буларнинг барини миянгиздан чиқариб ташланг! Улар кимга керак? Бошингизни баланд кўтаринг ва ҳеч нарса бўлмагандай яшашда давом қилинг. Бундан ҳам яхшиси... бекининг. Бошингиз билан ишга, жамоат фаолиятига шўнғиб, тушкунликка тушиб бекининг. Яхши яшириниш учун ўзингизда ҳеч бир жозибали томонингиз йўқлигига, жуда бўлмаганда – ичингизда ишонтиринг. Ёки, агар сиз ташқи ялтироқлик билан бу бахтсизликни жуда яхши ниқоблай олган бўлсангиз, омадим келди деб ҳисобланг.
Кечқурунги ўтиришга ёки бирон бир мажлисга ёки дўстларимизникига кечки овқатга бораётиб, бир сўз билан айтганда мен одамлар ичида бўладиган жойга отланаётиб доимо асабийлашаман. Кўпинча мен буни ҳаттоки фаҳмламайман. Аммо машинани ҳайдаб борар эканман, мен доимо лабларимни бўяйман. Ва мен қанчалар кўп асабийлашсам, бу одат шунча кўп такрорланаверади. Мен борадиган жойимга қанча яқинлашганим сайин, лаб бўёғини шунча кўп сарфлайвераман. У ерга келган пайтимда тюбикдаги лаб бўёғи тугайди. Катта йўл охирлаб қолганда мен янги “Sunset Rose” ёки бошқа лаб бўёғини қўлга оламан. Бу одатни мен ўзимда яқиндагина – лабимга ортиқча яна бир қатлам лаб бўёғи сураётганимда сезиб қолдим. Нима сабабдан, нега? Чунки мен қўрқаман. Агар менинг макияжим камчиликсиз бўлса, бундай ҳолда, эҳтимол, менга бунчалар ожиз, сезиларли, очиқ бўлмайдигандай туюлади.
Ҳар бир аёл қалбининг туб-тубида Момо Ҳаво ҳақидаги хотира тирик. Ҳар бир аёл ойнага қараб у бундай бўлмаслиги кераклигини англайди. Биз ўзимизнинг камчиликларимизни бошқалардан кўра яхшироқ биламиз. Бир пайтлар бизга тааллуқли бўлган шон-шараф ҳақидаги хотира юракларимизда ҳали ҳам амалга ошмаганлигидан ёки анча олдин ўтиб кетганлигидан оғриқ туйғусини уйғотади. Ўтмишдаги шон-шарафнинг қайтиб келишига умид қилиш тентаклик бўларди, ахир, жуда кўп нарсалар йўқолиб кетди–да.
Кўряпсизми? Ҳар бир ўғил бола ва ҳар бир қизча ўзлари учун муҳим бўлган саволни ўзларига беришади. Аммо бу турли саволлар ва уларни ким бераётганлигига– ўғил болами ёки қиз болами – боғлиқдир. Барча ўғил болалар биргина саволга жавоб беришни истайдилар: “Мен қийинчиликларга бас кела оламанми?” Ўғил бола юраги ўз табиатига кўра тизгинсиз, тартибсиз, хатарли ва асл қаҳрамонларга хос нарсаларни ахтарадилар. Улар бу билан қийинчиликларга кучлари етишини исбот қилмоқчи бўладилар. У Жангчи Худо тимсоли асосида яратилган эди. Эркакларнинг деярли барча ҳаракатлари ўз жасурликларининг исботларини қидиришдан илҳом олади ва бу исботларни қўлга киритиш учун интилиб у ўзининг энг муҳим саволига жавоб олади.
Қизчалар: “Мен чиройлиманми?” деган саволга жавоб олишни истайдилар. Кенг юбкалар (қуёш-клеш бичимли), ёрқин, чиройли либослар, чиройли бўлиш учун зўр истак – мана буларнинг бари шу учундир. Биз ўзимизнинг энг асосий саволимизга жавоб қидирамиз. Эсимда, мен кичкина қизча вақтимда – тахминан беш ёшларимда бўлса керак – бобом билан бувимнинг меҳмонхонасидаги журнал столи устига чиқиб бор овозим билан қўшиқ айтганман. Мен ўзимга катталарнинг, асосан отамнинг эътиборини тортмоқчи бўлганман. Мен чиройли бўлишни хоҳлардим. Биз ҳаммамиз буни истардик. Аммо кўпчилигимиз ҳали болалигимизданоқ: “Йўқ, сенда ҳеч қандай жозиба йўқ. Қани столнинг устидан туш–чи”, - деган жавобни олардик. Катта аёлнинг деярли барча ҳаракатлари унинг чиройли ва латофатли бўлиш, ҳаяжонга солиш ва ўзининг энг асосий саволига “ҳа!” деган жавобни олиш истаги билан йўлланади.
Нима сабабдан бу савол ҳозиргача ҳам жавобсиз қолиб келяпти? Нима сабабдан бизнинг юракларимиз ҳали ҳам хотиржам бўла олмайдилар?
Момо Ҳавонинг гуноҳга ботиши
Бу дунё ўзининг табиий гўзаллиги билан кўзни қувонтирганда, инсоният Одам ато ва Момо Ҳаво мисолида гуноҳсиз бўлганда, эркак ва аёл яланғоч эдилар, бундан уялмасдилар (Ибт. 2:25га қаранг). Улар ўз яланғочликларини бекитмасдилар. Жуда гўзал! Аммо бу дунё, у билан биргаликда биз ҳам, ёшликдан, гўзалликдан ва қайноқ ҳаётдан ҳузурланаётганимизда такрорланмас ўзгаришлар юз берди. Биз жуда кўп марта эшитган, аммо барибир охиригача тушунмаган бир нарса юз берди. Бўлмаса биз бу кундалик ўзгаришларнинг қандай содир бўлаётганлигини кўрган бўлардик ва энг муҳими, биз ҳам бўлаётган воқеаларни кўриб чиқиш учун бизга берилаётган кундалик имкониятларни кўрган бўлардик.
Парвардигор Эгамиз ҳамма ёввойи ҳайвонларни ҳам яратган эди. Ўша ҳайвонлар орасида анча айёри илон эди. Илон хотиндан:
— Ҳақиқатан ҳам Худо, боғдаги биронта дарахтнинг мевасидан еманглар, деб айтдими? — деб сўради.
Хотин илонга:
— Йўғ–э, биз боғдаги ҳамма дарахтларнинг мевасидан ейишимиз мумкин, — деб жавоб берди.
— Лекин Худо, боғ ўртасидаги дарахтнинг мевасидан еманглар ҳам, тегманглар ҳам, есаларингиз ўласизлар, деб айтган.
Илон эса хотинга:
— Йўқ, ўлмайсизлар, — деди.
— Чунки Худо биладики, сизлар бу мевалардан есаларингиз, кўзларингиз очилиб, сизлар ҳам барча яхши ва ёмон нарсаларни биладиган бўлиб, Худога ўхшаб қоласизлар.
Хотин қарасаки, ўша дарахт кўзга чиройли кўринади, мевалари жуда ейишли экан. Хотин: “Қани, энди мевалар менга донолик ато қилсайди”, деб орзу қилди. У дарахтнинг мевасидан олиб еди, кейин ёнида турган эрига ҳам берди. Эри ҳам еди.
Эсиз.
Сўз йўқ.
Йиғланг, кўксингизга уринг, тиз чўкинг, шунингдек, афсус ёки аччиқ фарёдлар ҳам таъқиқланмайди.
Аёлни алдашди. Қандай қилиб? Шунчаки оддийгинами? Қандайдир дақиқалар ичидами? Нимада алдашди? Ўз қалбингизга назар солинг, сиз бу алдовнинг нимадан иборатлигини кўрасиз. Момо Ҳавони Худо ундан ниманидир бекитганига ишонтиришди. Унга ишониб бўлмаслигига ишонтиришди. Момо Ҳаво бахтли бўлиши учун ўз ҳаётини қўлига олиши кераклигига ишонтиришди. У шундай йўл тутди. У биринчи бўлиб гуноҳ қилди. Худога қулоқ солмай, Момо Ҳаво ўз моҳиятини гуноҳга ботирди. Одам учун у унинг ezer kenegdoси, уни қутқариш учун келган одам бўлиши керак эди. Момо Ҳаводан унга ҳаёт олиб келиш, уни ҳаётга чорлаш талаб қилинган эди. Бунинг ўрнига у Одам атони ҳалокатга чорлади.
Ҳақиқат учун шуни айтиб ўтиш керакки, Одам ҳам унга ёрдамга келмади.
Сизга бир савол бериш учун изн беринг: илон Момо Ҳавони авраётганида Одам қаерда эди? У шундоққина ёнида турганди. “кейин ёнида турган эрига ҳам берди. Эри ҳам еди.” (Ибт. 3:6) Одам Момо Ҳавонинг ёнида эди. Боғнинг бошқа қисмида эмас. Унинг далили йўқ. У воқеанинг қандай бўлаётганлигини кўрди, кейин у нима қилди? Ҳеч нима. Мутлақо ҳеч нима. У бирон сўз демади. Ҳаттоки, қўлини ҳам қимирлатмади. [Бу фикрни мен Крабб, Хадсон ва Эндрюснинг “Одамнинг сукут сақлаши” китобидан олдим]. У ўзини хатарга қўймади, жанг қилмади, у Момо Ҳавони қутқармади. Бизнинг катта отамиз ожиз эди. У ўз табиатига қарши йўл тутди ва фаоллик кўрсатмади. Шундан сўнг ҳар бир эркак, Одамнинг ҳар бир авлоди ўз юрагида ушбу мағлубият ҳақидаги хотирани сақлайди. Ҳар бир эркак ҳар куни Одамнинг хатосини такрорлайди, ўша гуноҳни қилади. Биз жонимизни хатарга қўймаймиз, биз жанг қилмаймиз, биз Момо Ҳавони қутқармаймиз. Биз битта эски тарашадан йўнилган бўлакчалармиз”.
Ҳозирги кунда ҳам худди шундай воқеани кузатишингиз мумкин. Аёллар эркакларнинг ёрдамига энг кўп муҳтож бўлганларида, эркаклар орқага чекинадилар. Улар йўқ бўладилар, жим турадилар, ҳаракатсиз ва суст мавжудотларга айланадилар. “У мен билан гаплашмаяпти”, - мана кўпчилик аёлларнинг гапи. Эркаклар биз учун курашмайдилар.
Аёллар-чи? Биз тутган жойидан кесадиган, ҳукмрон, назорат қилувчи бўлишга мойилмиз. Момо Ҳавонинг ортидан биз кўпинча душман ёлғони тўрига тушамиз ва осонгина унинг асирига айланамиз. Худога ишонмай қўйиб, биз ўзимиз хоҳлаганимиздай яшашимиз учун ҳаммасини ўз қўлимизга олишимиз керак деб ўйлаймиз. Натижада биз ҳеч нима билан тўлдириб бўлмайдигандай туюладиган бўшлиқдан азоб чекамиз.
Лаънат
Хотинга эса шундай деди:
“Ҳомиладорлигингда ғоят азоб бераман,
Машаққат ила бола туғасан.
Аммо эрингни қўмсайверасан,
Эринг эса ҳоким бўлади сенинг устингдан.”
Парвардигор Эгамиз одамга шундай деди:
“Хотинингнинг гапига кирганинг учун,
Мен, ема, деб тақиқлаган мевани еганинг учун,
Сен туфайли ерни лаънати қилдим.
Бутун умринг бўйи тимдалаб ерни,
Ердан ўтказасан тирикчилигингни.
Ернинг ҳосили емишинг бўлса ҳам,
Ер сен учун тиканлару қушқўнмас ўстиради”.
Энди эса худди бизнинг кўз ўнгимизда содир бўлаётган воқеалар ва айниқса уларга ҳамроҳлик қилувчи Худо лаънатларига эътибор бериш ортиқча бўлмасди. Чунки барча бўлиб ўтаётган воқеалар бизнинг бугунги “Адандан шарққа”14* бўлган ҳаётимизни изоҳлаб беради. Одам юки фақат агрономлик муаммоларини – тиканлар ва бегона ўтлар билан курашишни ҳал қилишнинг зарурлиги билан чекланиб қолмайди. Акс ҳолда ҳар бир эркак ушбу юкдан фермерлик хизматини қишлоқ хўжалиги билан боғлиқ бўлмаган бошқа касбга алмаштириб халос бўлиши мумкин. У бирон бир идорага ишга ўрнашса бўлди – у бундай муаммолардан қутулади. Аммо, афсуски, бу лаънатнинг маъноси анча чуқур ва унинг оқибатлари Одам ато авлодининг ҳар бир аъзосига таъсир қилди. Эркак ўз уринишларининг бефойдалигига ва муваффақиятсизликларга маҳкумдир. Бугундан бошлаб у ўз кучини сарфлаётган ҳар бир соҳада қийинчиликларга дуч келади. Омадсизлик –эркакни энг қўрқитадиган нарса шу.
Худди шу сингари, Момо Ҳавонинг ва у билан биргаликда барча қизларининг мушкулотлари ҳам фақат турмуш қуриш ва болалари билан чекланиб қолмайди. Шундай бўлганда эди, ҳар бир турмушга чиқмаган ва болалари йўқ аёлга бу лаънат юки нотаниш бўлган бўларди. Аслида бундай эмас – лаънатнинг маъноси анча чуқур ва унинг оқибатларидан Момо Ҳавонинг биронта қизи ҳам қочиб қутула олмади. Аёл ўзи билан ёлғизлик (руҳий аламлар билан бирга), ҳамма нарсани назорат қилиш (айниқса ўз эркагини) ва эркаклар устидан ҳукмронлик қилиш (буларнинг бари энг бошида мақсад қилиб олинган нарсалардан жуда фарқ қилади, биз буни тўғри демаймиз – бу бизнинг гуноҳга ботганлигимизнинг оқибати ва инсоният тарихидаги ачинарли воқеадир)15* лаънатини олиб юради.
Бундай фикрга қўшилмаслик қийин. Ахир, аёлнинг қаттиқ ташвишлари ва руҳий аламлари унда яқин муносабатларнинг йўқлигидан эмасми? Аммо ҳатто бизда – аёлларда ҳаммаси яхши бўлса–да, биз яқин муносабатларни ўрнатишда қобилиятимиздан тўла фойдалана оламизми? Ҳар бир аёл қалбининг тубида биз тўлдиришга уринадиган бўшлиқ бор. Аммо уни тўлдириш мумкин эмас! Атрофга қаранг, ишда, хизматда ёки турмушда қанча нарсани назорат остида сақлаш керак! Қайси биримиз ўзининг роҳат-фароғатини мажбуран кимгадир ишониб ўзини қулай ҳис қилади? Сизда ҳеч қачон “бу дунё эркакларга тегишли” ва аёллар унда – аянчли бир мавжудотдирлар, деган фикр бўлмаганми? Кўп аёллар ожизлик, ҳимояга муҳтожлик ҳолатини ёмон кўрадилар. Биз даъват қилувчилар эмасмиз, биз – соқчиликда турувчилармиз. Деярли барча кучларимизни биз ўзимизнинг ҳақиқий юзимизни яширишга қандайдир хавфсизликка ўхшаган нарсани қўлга киритиш учун атрофдагиларни назорат қилишга сарфлаймиз.
Эркак ўзининг илк жасоратини йўқотганда (гуноҳга ботганларидан сўнг Одам атонинг барча ўғиллари у ёки бу даражада ушбу йўқотишни ҳис қиладилар) унинг кучига энг кўп зарар етди. У ёки суст, ожиз, курашларни рад қилувчи ёки ўз кучини нотўғри ишлатувчи, тажанг ва таъсирчан бўлиб қолди. Гуноҳга ботиш натижасида аёл ўзининг илк аёллигини (малоҳатини) йўқотган пайтда энг кўп зарар унинг масъум ҳимоясизлигига ва ҳаётга чорловчи гўзаллигига етди. У ё ҳукмронликка интилувчи ва ҳаммасини ўз назорати остига олишга интилувчи ёки бахтсиз ва меҳр-шафқатга муҳтож аёлга айланади. Баъзида биз унисининг ҳам, бунисининг ҳам ғалати аралашмасини кузатамиз.
Ҳукмронликка интилувчи аёллар
Ўйлаб кўринг-а, кинофильмлардаги қайси аёл тимсоли сизга ё ёқмайди ёки сизнинг очиқчасига салбий туйғуларингизга сабаб бўлишади. (Бизга ана шундай нозик мавзунинг муҳокамасини кино қаҳрамонларидан бошлаш анча тўғрироқ бўлиб туюлди – чунки улар ўйлаб топилган-ку). “Отларнинг жодугари” фильмида Энни Маклин (бу ролни Кристин Скотт Томас ижро қилган) – Нью Йоркнинг фаол, ҳаракатчан аёли, машҳур хотин-қизлар журналининг редактори. У ҳамма нарсани ўз назорати остида ушлашга ўрганган. Эннининг қизи Грейс ёш чавандоз қизлар билан бўлиб ўтган бахтсиз воқеа туфайли оёғидан жуда оғир жароҳат олиб ҳарбий касалхонага тушади. Унинг дугонаси ҳалок бўлади. Пилигрим лақабли от ҳам қаттиқ жароҳатланади. Эннининг чуқур изтиробга тушиши бекорга эмас. Жуда оғир вазиятга тушиб қолган Энни ўзи учун одатга айланган услуб ёрдамида ҳаракат қилади – у врачларга, ҳамшираларга, эрига ва ҳатто оёғидан айрилган қизига буйруқ қилади. Қизининг капельницасида физиологик эритма тугаганини кўриб, Энни ҳаракат қила бошлайди.
“Бу одамларга ҳеч нарсани ишониб бўлмайди!” (У коридорга чиқади ва ўтиб кетаётган биринчи ҳамширанинг қўлидан ушлайди.)
- Кечирасиз, менинг қизимга янги капельница керак.
- Ҳа, мен биламан, биз аллақачон чора кўриб қўйганмиз...
- Марҳамат, мен сизнинг шу ишга зудлик билан киришишингизни истардим.
(“Марҳамат” сўзи унинг тилида худди яширинча таҳдиддай янграйди ва кўпроқ “бўлмаса мен чора кўраман”ни эслатади. Энни палатага қайтади ва ҳижолатга тушган эрига шундай изоҳ беради: “Бу одамларни қаттиқ тутмаса бўлмайди”.)
У ҳеч кимнинг ёрдамига муҳтож эмас. У доимо сергак. Бу аёл ўз мақсадига қандай етишни билади. (Баъзиларимизни шундай хусусиятлар завқлантиради!) Аммо эътибор беринг-а: унда заррача бўлса–да меҳр, шафқат ва албатта, ҳимояга муҳтожлик йўқ. У энг муҳим аёллик хусусиятларидан воз кечди – тўғрироғи аёллигидан.
Мана, яна бир нафратга лойиқ аёл – Дешвудхоним – “Аёл ва туйғулар” фильмининг қаҳрамони. Оила бошлиғи – жаноб Дешвуд хотинини, учта қизини, ўзининг никоҳидан бўлган яккаю ягона ўғли Джоннинг васийлигида қолдириб фильм бошидаёқ ўлади. У бор мол-мулкини Джонга қолдиради. Марҳумни сўнгги йўлга кузатиб қайтаётган саҳнада бева Дешвуд хонимнинг маккор ва хасис келини усталик билан эрининг онгини бошқариб ёлғон тўрини тўқийди. Охир–оқибатда бева аёл қизлари билан бир тийинсиз қолишади.
“Джерри Магуайер” фильмининг бошида Том Крузни мағлуб қилган келинини эслайлик:
- Джерри, мен билан бундай муносабатда бўлишингга йўл қўймайман.
Ёки “Титаник” фильмидаги Розанинг онаси:
- Биз тирик қолишимиз керак.
“Фақат рақслар залида” фильмидаги ифлос она ҳам ўзини худди шундай тутади. Стервелла де Виль ва Эсмеральда каби бошқа маккора аёллар ҳам шулар жумласидандир. Эътибор беринг-а, кўпинча санъат асарларида ёвузликни жодугарлар, афсунгарлар ёки ёвуз ўгай оналар ролидаги аёллар акс эттиришади. Сиз ҳеч қачон ўйлаб кўрмаганмисиз: нима сабабдан узоқ йиллар давомида ўз-ўзидан рамзий маънони билдирадиган феминист аёллар аралашувигача довул-бўронларга аёл исмлари берилган? Тўғри, бизнинг кунларимизда қўрқувга солувчи ёвуз ролини ўзига эҳтиёткор шафқатсиз эркак олди. Аммо нима сабабдандир ушбу ролдаги аёл кўпроқ нафратга лойиқроқ кўринади.
Гуноҳга ботгандан кейин Момо Ҳаво ҳимоясиз бўлишни рад қилади. Уларнинг барқарорлигини кафолатлаш имкони бўлмаганда эса ўзининг яқинликка интилаётган юрагининг истакларини шафқатсизларча йўқ қилади. Бу унга хавфсизлик туйғусини ва вазиятни бошқариш имконини беради. У “ўзига ҳеч ким, айниқса, эркак киши керак бўлмаган” аёлга айланади. Бундай вазият унинг ҳаётида қандай акс этишини ва болаликда олган кўнгил жароҳатлари унинг фикрларини қандай шакллантиришини кўпинча тушуниш жуда мураккаб, шундай бўлса–да, буни тушуниб олишимиз керак. Аммо биз юқорида санаб ўтган барча муаммолар асосида, аёллар хулқининг бузилган моделлари ортида оддий ҳақиқат ётади: аёллар ҳукмронликка ва доимо вазиятни назорат қилишга интиладилар, чунки ўзларининг тобе аҳволларидан қўрқадилар. Худодан ва Адан боғидан узоқда бундай ҳаёт донишмандлиги ҳақиқатдан узоқ эмасдай бўлиб туюлади. Аммо “буларнинг бари эътиқоддан эмас – гуноҳ”(Рим. 14:23) эканлигини эътибордан четда қолдирманг. Ўз ўзини ҳимоя қилишнинг ҳақиқий севги ва Худога хақиқий ишонч эмаслигини, бундай “донишмандлик” – атрофимиздаги оламнинг хавфларига бизнинг муносабатимиз эканлигини унутмаслик керак.
Биз аёлнинг кучли бўла олмаслиги ҳақида гапиряпмиз. Биз фақат жуда кўп аёллар ўзларининг бехавотирликларини ҳис қилиш ва вазиятни назорат қилиш имконияти учун ўз аёллик хусусиятларини йўқ қилиш билан тўлов тўладилар. Уларнинг кучлари аёлникидан кўра эркакникига кўпроқ ўхшай бошлади. Уларда бошқа ҳеч бир жозибали ёки чорловчи, ҳеч қандай шафқатли ёки нафис бирон нарса йўқ. Макбет хоним – ана шундай аёлнинг ёрқин намунаси. У зулмат кучларига илтимос билан мурожаат қилади: “Мендаги аёл ўлсин”16*. У ўз атрофидаги эркаклар ҳаётини назорат қилиш ва шу билан ўзини хавфлардан холи этиш мақсадида ўз характеридан аёллик хусусиятларини сиқиб чиқаришга ҳаракат қилади.
Ҳукмронликка интилаётган аёллар сафига ўз машинасини ҳайдашни сира бошқага ишонмайдиган, ошхонада ўзига ёрдам беришларига рухсат бермайдиган, бирон йиғилишда ўзининг ўрнига сўзлашга ёки ўзига бирон нарсани раво кўрмайдиган аёллар ўзларини бемалол қўшиб қўйишлари мумкин. Биз “мустақил” қабул қилишимиз керак бўлган қарорларни қабул қиламиз ва кийим-кечак, жадвал, ресторан ёки йўналишни танлаш борасида турли тавсиялар берамиз. Саёҳатларда биз бошқалардан алоҳида жойлашишга ҳаракат қиламиз. Бекаму кўст туғилган кунларни ва болаларимиз учун кечаларни режалаштирамиз. Ташқаридан бу “яхши она бўлишга” ёки яхши дўст бўлишга уринишдай туюлиши мумкин. Аммо биз ўзимиздан ҳеч қачон аямайдиган ҳузур-ҳаловат – бу бошқаларнинг ҳаётларини изга солишдир. Ҳаммасини ўз назоратлари остида тутадиган аёллар – булар “аёл жинсининг шундай бир турики”, улар ҳақида К. С. Льюис ўзининг “Баламут хатлари” асарида шундай деган: “У бошқалар учун яшайдиган аёллардан. Бошқалар ҳолдан тойганларидан шу нарса маълум”17*.
Қаттиқўл аёллар бу қабиҳ дунёнинг тан олишини яхши кўрадилар. Жамият мамнуният билан уларни бошқарувчилик лавозимларига кўтаради. Уларга аёллар хизматларини бошқаришни топширишади. Уларнинг орасида “менинг қўлимдан ҳамма иш келади”, “амалий натижа – мана энг яхши мақсад” ёки “қани, бу ишни қил-чи” каби шиор остида яшайдиганлар қандай кўп. Ҳамма кўкларга кўтариб мақтайдиган перфекционизмдан Марта Стюарт18** бош тортиши унчалар яхши хусусият эмаслиги бошқаларнинг хаёлига ҳам келмаса керак. Биз, аёллар, ҳеч қачон бизнинг ҳукмронликка ва вазият устидан назоратга интилишимиз Худога ишонмаслигимиздан далолат бериши ҳақида бош қотирмаймиз. Ахир, биз жуда қимматли бир нарсани йўқотиб қўйганимизни тан ола биламизми? Ниманидир – бу дунё биздан жуда интиқиб кутаётган ниманидир?
Бахтсиз аёллар
Бизнинг олдимизда иккита ҳолат бор. Тарозининг биринчи палласида гуноҳкорлик қаттиққўл, ҳукмрон ва барча ишни ўзининг алоҳида назоратига олишга интилаётган Момо Ҳаво, иккинчисида эса - унинг акси: бахтсиз, ёрдамга муҳтож ва жуда таъсирчан аёл. “Қовурилган яшил помидорлар” фильмидаги Рут Жеймисон каби. У содда, довдираган ва ўз қадр-қимматини йўқотган аёл. Ҳатто эркак томонидан зўравонлик кўрса–да, у ўзида уни ташлаб кетиш учун куч топа олмайди. Зўравонлик саҳнасини олиб ташлайлик, шунда мана бизнинг кўз олдимизда ўз юрагини нолойиқ эркакка жуда тезкорлик билан топшириб қўйган “Ақл ва туйғу” кинофильми қаҳрамони Мариан каби аёл пайдо бўлади. У севилишни жуда истайди, бунинг оқибатида эса қалби бахтсиз бўлади.
Бахтсиз аёлларнинг қалбларида бўшлиқ бор. Улар “Аёллардан нафратланадиган эркаклар ва уларни севувчи аёллар”, “Жуда қаттиқ севувчи аёллар” ва “Ниҳоят озод бўлган аёл” каби китобларни сотиб оладилар. Улар биров билан мулоқот қилишни жуда истайдилар. Бир йигирма ёшли йигит, оиламизнинг яхши таниши, онасининг жуда тез-тез телефон қилишидан нолиди:
- Хўш, у сизга қанча вақтда телефон қилади? – қизиқдим мен, йигит жуда ошириб юборяпти деб ўйлаб.
- Ҳар куни.
Ана бўлмаса! Ҳар куни – агар гап ота-она уйини ташлаб кетган ёши катта эркак ҳақида бораётганлиги ҳисобга олинса, бу чиндан ҳам жуда тез.
Афсуски, ёлғиз аёллар кўпинча ўз ҳақиқий ҳолатларини яширишга мойилдирлар. Улар, агар бошқалар мени яқинроқ билсалар, мени севмай қўядилар, деб ўйлайдилар. Ахир, айнан ёлғиз аёлларга ўз муносабатларини хавф остига қўйиш хатарли-ку. Бундай аёллар “Менинг грекча катта тўйим” фильмидаги Тула Портокалосни эслатадилар. У ўзи ишлаётган қаҳвахонага келишган эркак кириб келганда бурчакка кириб кетай деганди. У ўз чиройини жуда катта кўзойнак (бу бизнинг контакт линзалар асримизда-я?), қопсимон кийим-кечаклар (жуда пухталик билан танланган либослар!) ва урфдан қолиб кетган соч турмаклари ёрдамида яшириб юради. Чунки ўзига эътиборни жалб қилишни хоҳламайди –у ўзини эътиборга лойиқ эмасман деб ҳисоблайди. Бахтсиз аёллар “мен жуда кўп иш қилишим керак” каби севимли иборалари остига бекиниб, жуда банд бўлишлари мумкин.
Айнан шу ибора туфайли менинг оилам аёллари (Стейсининг оиласи) ўз тақдирларига тан берганлар. Менинг онам Шимолий Дакота штатининг бир қишлоғида вояга етган. Унинг ота-онаси бутун ҳаётлари давомида у туғилган ўша уйда яшаганлар. Унинг отаси ўз оиласидан узоқлашган илтифотсиз бир одам эди. У ҳеч қачон кичкина қизчалар шундай эшитишни истайдиган ва эшитишлари зарур бўлган сўзларни айтмасди. Ҳеч қачон у қизини “азизим”, “бебаҳо қизим”, “гўзалим” деб атамаган. Ҳеч қачон уни яхши кўришини айтмаган. Ҳеч қачон. Бир куни мактабда жуда ёмон кўнгилсизликларга дуч келиб, уйга кўзларида ёш билан югуриб келди. Жуда хафа, ҳўнграб йиғлаётган бахтсиз қизча ёрдам сўраб отасига мурожаат қилишга журъат қилди. Отаси уни ўзидан нари итарди.
Қизча онаси уни яхши кўришини биларди. Аммо онаси ўз туйғуларини очиқча кўрсатишга журъат қила олмасди. Бувим жуда тежамкор, жуда озода… ва жуда ўз ҳукмини ўтказишни яхши кўрадиган аёл эди. Онамга ўз дўстларини уйга таклиф қилиш таъқиқланган эди. Чунки ўйин вақтида улар уйдаги мукаммал тартибни бузишлари мумкин эди. Уларнинг уйларидаги меҳмонхона яшаш учун эмас, томоша қилиш учун мўлжалланган эди. Бувимга тегишли нарсаларнинг биронтасига ҳам қўл текизиш, тағин Худо асрасин, у ёқдан–бу ёққа олиб қўйиш сира мумкин эмасди. Бу уйдан қувноқ овозлар сира эшитилмаслигини билиш қийин эмас. Қалъаларнинг қурилиши, шовқин-суронли ўйинлар ёки югуришлар ҳақида-ку айтмаса ҳам бўлади. Бу уй тартиб интизом намунаси… ва қалблар учун мозор эди.
Бир куни бувимнинг меҳмонлари келганда, онам иккинчи қаватда жойлашган ювиниш хонасига кирди. Жуда итоаткор қиз, у ўргатилганидай раковина тешигини олдиндан бекитиб қўлини ювди. Аммо кейин тушунарсиз ва жуда ёқимсиз бир воқеа содир бўлди. У ё сув жўмрагини ёпа олмаган ёки раковина тиқиқнини оча олмаган. Бир сўз билан айтганда, на кран, на тиқин унинг сув тошишини олдини олиш учун қилган уринишларига бўйсунишмади. Қатъий қоидалари бўлган уларнинг уйида ҳеч бир болага ота-она катталар билан гаплашаётганларида уларнинг суҳбатларини бўлишга рухсат йўқ эди. Онам ўзини йўқотиб қўяди ва нима қилишини билмай қолади. Сув жўмрагидан сув оқишда давом этарди. Аммо онам интизомли қиз эди, буни бузишга журъат эта олмайди. Энди фақат бошига тушаётган кулфатга тайёрланиш қолади. Раковинадаги сув сатҳи кўтарилишда давом этар, шунинг учун онам барча болалар жиноят устида ушлаб олинмаслик учун қиладиган ишларини қилди. У бекинди.
Ювиниш хонасидан чиқиб, у ўз хонасига кирди. Кроватининг тагига кирди ва жуда қўрқиб кетган бечора қизча бир бурчакка тиқилиб олди. Ниҳоят, раковинадаги сув тошиб кетди, полига тўкилди, кейин эса биринчи қават шифтидан бувимнинг меҳмонхонасига оқа бошлади. Вой! Онамнинг яширинишга уриниши худди бизнинг шу ишни қилишга бўлган ҳаракатларимиз каби вазиятни мураккаблаштирди, холос.
Одам:
— Мен боғда юрганингни билдим–у, яланғоч бўлганим учун қўрқиб, яшириндим, — деди.
Коллежда ўқиб юрганимда, мен билан бир хонада жуда гўзал қиз яшарди. Аммо у ўзининг қанчалар жозибадор эканлигидан бехабар эди. У раҳмдил, қувноқ ва келажакда яхши мутахассис бўла оладиган ақлли қиз эди. Аммо у жуда тортинчоқ ва қўрқоқ эди. У ҳар куни кечқурунларни ўзининг асирлигини бузишга қилинган ҳаракатларни рад қилиб, телевизор олдида ўтказарди. У кун ва ҳафталарни ёлғиз ўтказарди. Мен фақат фараз қилишим орқали била оладиган қаттиқ аламни бошидан кечиргани ва жароҳатланган юраги қовурилган картошка (чипси), бодроқ (попкорн) ва турли ширинликлар билан комедия телесериаллардан тасалли топарди. Бу дунёга чиқиш учун ўзида ҳеч қандай ишонч топа олмаган бу қиз тўрт девор ичида бекиниб олганди, уйдан фақат коллеж дарсларига бориш ва озиқ-овқат харид қилиш учунгина чиқарди.
“Бекиниб оладиган” аёлларга Муқаддас Китобни ўрганиш дарсларида ёки ота-она байрамларида, умуман олганда, бошқа ҳар бир йиғилишларда ҳам доимо жим ўтирадиган аёллар ҳам кирадилар. Бу дўкон пештахтасига қўйилган чиройли кўйлак ёнидан ўтаётганда ўзларига хўрсиниб: “Мен буни кийишга ҳеч журъат қилмаган бўлардим”, - дейдиган аёллардир. Биз доимо оилавий байрамларни ташкил қилиш ва ўтказиш билан бандмиз, шундай байрамларга ташриф буюришдан ҳам бош торта олмаймиз. Биз дўстимиз билан кечки овқатни бирга танаввул қилгандан кўра, ўзимиз ёлғиз кинога тушамиз. Ўзимизнинг шаърий умр йўлдошимизга жинсий яқинликни таклиф қилишни хаёлимизга ҳам келтира олмаймиз. Биз барча мақтовларни рад этамиз, муҳим қарорларни қабул қилишни эса бошқаларга қўйиб берамиз.
Ман қилинган мевадан татиб кўрган Момо Ҳавонинг ортидан барча аёллар яшириниб оладилар. Биз бўянишлар қатлами остига, “енгил ҳазилкашлик”, аччиқланган сукут ва муносабатларни узиш ниқоблари остига бекинамиз. Биз ўзимизнинг ҳақиқий “мен”имизни яширамиз ва атрофимиздагиларга фақат ўзимиз хавфсиз деб ҳисоблаган ва фикримизга бошқалар бизда кўришни хоҳлаган нарсаларнигина кўрсатамиз. Тўрт тарафи берк ўз қобиғимизга биратўла бекиниб олиб, биз ўзимиз чиндан кўраётган, биладиган ва ишонадиган нарсаларимизни улар билан ўртоқлашишдан биратўла воз кечамиз. Ҳеч қачон таҳқирланишга дуч келмаслик ва аҳмоқона ҳолатга тушиб қолмаслик учун қўлимиздан келган барча ишларни қиламиз. Қачонлардир бир оғзимизни очишга журъат қилганмиз ва муздак бепарволик ва хўрловчи пичинглар билан кутиб олинганмиз. Хўш, нима қилиш керак – яна ўша хаскашни босиш керакми? Йўқ! Биз, яхшиси, бекиниб оламиз, чунки қўрқамиз. Биз ярадор бўлганмиз, қаттиқ яраланганмиз. Одамлар бизга нисбатан гуноҳ қилишди, аммо биз ҳам улардан кам гуноҳкор эмасмиз. Бекиниб олиш – бу хавф-хатардан ҳоли бўлиш ва аламни камроқ ҳис қилиш демакдир. Ўзимизга бу шундай туюлади. Шунинг учун инимизга бекиниб олиб, вазият устидан назоратни биз ўз қўлимизга оламиз. Биз ғам-қайғудан нола чекаётган юракларимиз билан Худога бормаймиз. Биз ўз инимизга бекиниб олиб энг қимматли бир нарсани, бу дунё биздан доимо кутаётган бир нарсани йўқотиб қўйганимизни хаёлимизга ҳам келтирмаймиз.
Иродасизликларга эрк бериш
Биз, аёллар, ё ҳамма нарсани бошқарамиз ва назорат қиламиз ёки инимизга яшириниб ҳаммадан бекиниб оламиз. Аммо у ҳолатда ҳам, бу ҳолатда ҳам... руҳий оғриқлар бизни тарк этмайди. Аёл қалбининг туб-тубидаги орзу-истаклар ўз-ўзидан йўқолиб кетмайди ва шунинг учун биз беихтиёр уни алмаштирамиз.
Бизни фазилатларимизга кўра баҳолай олмаганларини сезган пайтимизда ўзимизни янги либос билан эркалатамиз. Ёлғиз қолганимизда ортиқча музқаймоқ порцияси ёки бошқа бирон ширинликни ўзимизга совға қиламиз. Чанқоқ юракларимиз учун ҳеч бўлмаганда озгина ҳаёт сувидан ахтариб топиш учун биз хаёлот дунёсига ғарқ бўламиз. Беҳисоб севги романлари (айтганча, миллиардлаб пуллар айланадиган саноат), сериаллар, телекўрсатувлар, фисқу фасодлар, аёллар журналлари – буларнинг барчаси қандайдир вақтга ҳақиқий ҳаётни ўз орзуларимиз ва ўзгалар ҳаётига бўлган носоғлом қизиқишлардан иборат бўлган қандайдир сароб билан алмаштириб, қалбларимизга вақтинчалик озуқа беради. Аммо юқорида санаб ўтилган сохта нарсалардан биронтаси ҳам бизга ҳақиқий ҳузур-ҳаловат бахш эта олмайди. Биз эса қалбимизда жарлик каби пайдо бўлган руҳий бўшлиқни ўз нуқсонларимизга эрк бериш йўли билан тўлдиришга ҳаракат қилаётганимизни сезамиз (биз ўзимизча бу нуқсонларни уятчанлик билан “ёмон” одатлар деб атаймиз). Брент Кертис улар учун аниқроқ ном топган ва уларни “бевафо жазманлар” деб атаган. Улар керак вақтда Худога мурожаат қилиш ўрнига юракларимиз ёпишадиган барча нарсалардир.
Машина рулида ўтириб биз очиқчасига жуда муҳим ва мураккаб музокараларда ҳамманинг олдида жуда зўр гапиришимизни орзу қиламиз. Арзон-гаров тутуриқсиз асарларни ўқиш ёрдамида биз аямасдан ўз тасаввуримизни ишга соламиз, ўзимизни гўзал, жозибали ва латофатли қаҳрамон аёл ўрнида кўрамиз. Ўз нуқсонларимизга эрк беришда бизнинг топқирлигимизга ҳавас қилса арзийди. Албатта, биз ўз қизиқишларимиз доирасини қандайдир биргина қизиқиш билан чегаралаб қўймаймиз.
Руҳий аламлар қалбингизда бош кўтарганда Худонинг олдига бориш ўрнига нима қилишингиз ҳақида ўйлаб кўринг. Пулларни у ёққа, бу ёққа сарфлайсиз, қизиқарли ўйинларни ўйнайсиз, базму жамшидлар уюштирасиз, сурги дорилар билан ичакларингизни тозалайсиз, дўконма-дўкон юрасиз, ичиб оласиз, бошингиз билан ишга шўнғийсиз, уйингизни яхшилаб йиғиштирасиз, шейпинг билан шуғулланасиз, телевизорда кўрсатиладиган кўрсатувларнинг барчасини: ҳам комедияли сериалларни, ҳам ток-шоуларни қолдирмасдан кўрасиз. Ҳатто, салбий ҳис-туйғуларнинг тўсатдан портлаши ҳам ўз-ўзини эркалашнинг бир усули бўлиши мумкин. Биз ўзимизга ўзимиз ишончсизлик ҳолатларимизда ўзимизни қоралаш билан банд бўламиз, ҳатто уятдан азоб чекамиз. Чунки бу туйғулар худди уйда кийиладиган шиппакларимиз каби одатга айланди. Оғир қайғу юракларимизни Худога жалб қилишига имкон бериш ўрнига, ўзимизнинг севимли камчиликларимизга эрк берамиз.
Бахтга қарши, бизнинг сароб каби тасаллиларимиз ҳам бизга енгиллик бахш этади… аммо вақтинча. Улар бизга яхши таъсир кўрсатаётганга ўхшайди, аслида эса бизни кўпроқ чанқатади, ўз нуқсонларимизга янада кўпроқ эрк бериш учун иштаҳамизни қитиқлайди. Биз ҳар қандай гиёҳванд моддадан ёмонроқ таъсир ўтказувчи даҳшатли тобелик ҳолатига тушиб қоламиз. Ўз юракларимизни турли “бевафо жазманлар” қўлига топшириб, хавфсиз ва ёқимли туюлган нарсадан татиб кўриб, юракларимизда туғён ураётган чанқоқлик туйғусидан қутураётган аламни бир дақиқага қондириб, бироз вақтдан сўнг қалбимиздаги бўшлиқ янада кенгайганини ва одат бўлиб қолган “дори”га яна муҳтож эканлигимизни кўрамиз ва шу тариқа сўнгсиз давом этаверади.
Руҳий аламларимизни, қизғин истакларимиз ва оғриқларимизни босишга ҳаракат қилиш учун топаётган воситаларимиз зарарсиз эмас. Бунинг устига улар тажавузкордир. Улар худди саратон касаллиги шиши каби қалбларимизга кириб олади, бир куни “ёрдам кўрсатиб” чексиз, азобли тобеликнинг пайдо бўлишига олиб келадилар. Биз улар ёрдамида арзимас бўлса–да, барибир ҳаёт кўнгилсизликлари зулмини сал сусайтиришга умид боғлаб уларни ахтарамиз. Тобелик бизнинг онгимизни заҳарлайди ва занжирбанд қилади, шу билан бизни Худодан, хусусан, бошқа одамлардан ҳам ажратиб ташлайди. Биз ўз қўлларимиз билан қурган ва ўзимизни ўраб турган занжирнинг ҳар бир халқаси ўз заифликларимизга эрк бериш оловида қизиган, бир кишилик камерада бўлишдан ўзга нарса эмас. Бунинг устига, «бизнинг жазманларимиз биз билан шунчалар “бирлашиб” кетишганки, улар билан ажралиш бизга худди ҳаёт тугагандай бўлиб туюлади. <…> Уларсиз ҳаётимизни давом эттириш мумкинми ёки йўқми – буни билиш биз учун жуда қизиқдир»19*.
Биз юракларимизни тимдалаётган аламлардан уялмаслигимиз ва каттароқ бир нарсани ахтараётганимизни, унга ҳирс қўйганимизни ва ташна эканлигимизни тан олишимиз керак. Бизнинг юракларимиз алам, оғриқлар қуршовидан иборатдир. Ҳар бир аёлнинг юраги у ёки бу даражада ҳаётдан қониқмасликдан ва амалга ошмаган истаклардан азоб чекади. Айнан каттароқ бир нарсадан қондирилмаган ташналик бизни Худога етаклайди. Ҳамма нарсани назорат қилишга уриниш худди яширинишга ва ўз нуқсонларимизга эрк беришга интилиш каби юракларимизни ҳалок қилади. Биз ўз истакларимизни йўқотамиз, сароблар ва ясама нарсалар эса ҳеч қачон юракларимизнинг чуқур саволларига жавоб бера олмайди.
Момо Ҳавонинг азалий қўрқуви
Ҳар бир аёл ўзи бўлиши кераклигидан жуда бошқача эканлигини билади. У тез орада ўзини фош қилишларидан қўрқади, агар аллақачон фош қилмаган бўлсалар – фош қилиб кейин ташлаб кетишларидан ҳам ҳайиқади. Уни ҳалок бўлаётган қалби билан ёлғиз қолдиришади. Тарк этилиш –аёлнинг энг қўрққан нарсаси. (Шундай эмасми, ахир?) Аммо Худога қайтиш ва шу билан бирга барча бахтсизликларнинг сабаби бўлган вазиятни тузатиш ўрнига (Момо Ҳаво бу салмоқли ғилдиракни айлантириб юборди, биз ўшандан бери худди ғилдирак ичидаги олмахон каби шу доира бўйлаб югурамиз) ўзини қандай қилиб бўлса–да, ушбу хавфли ва олдиндан билиб бўлмайдиган дунёда ҳимоя қилиш учун ўзига боғлиқ бўлган ҳамма ишни қилиб ҳеч қаерга олиб бормайдиган йўлида давом этади.
Аёл қалбининг тубида эса унинг энг асосий саволи жавобсиз қолади. Аниқроғи, бу саволнинг жавоби даҳшатли ва у ҳали ёшликдаёқ олинган эди. “Мен гўзалманми? Мен сенга ёқаманми? Сен мени томоша қиласанми? Сенинг кўраётганинг ўзингга ёқадими?” Асосий савол бизни бутун умр таъқиб қилади, биз эса унга тўғри жавобни олиш вақти аллақачон келганлигини ҳеч тушунмаймиз.
Биз – аёлларнинг кўпчилигимиз ҳали ёшроқ пайтимизда на Момо Ҳаво ҳақида, на у қилган иш ҳақида, на унинг танлови бизнинг ҳар биримизга қандай таъсир қилгани ҳақида ҳеч нарса билмас эдик. Биз ўзининг энг асосий саволига жавоб олиш учун Худога мурожаат қилганларнинг биринчиси эмасмиз. Ва жуда кўп ҳолларда уни савол беришга улгурмасимиздан, ўзимиз ҳақимиздаги даҳшатли ёлғонга ишонишга мажбур қилиб, бизни жуда хафа қиладиган жавобни оламиз. Шунинг учун ҳар бир аёл бу дунёга келиб даҳшатли бахтсизликларни бошидан кечиради.
С нов. Стр. На левой стороне имеется рисунок.
4
Ярадор
Пичоқ – бу ярадор юрак учун нутқдир20*.
Оҳ аёллар, тақдирингиз жуда қайғулидир,
Сиз ғамга тўла ҳолда бизнинг орамизга келишингиз керак.
Аммо сиз қалб жароҳатлари ва кўнгилсизликлардан
биздан кўпроқ ҳимоя қилинмагансиз.
Ўзининг олтинчи туғилган кунида Керри қўшиқ овозларидан уйғониб кетди.
У дарҳол бу кун туғилган куни – унинг куни эканлигини тушунди. Кўзларини очиб кровати атрофига боғланган ва унинг устини ёпиб турли рангли чодирни ҳосил қилган рангдор пуфакларни кўрди. Байрам бошланди. Кроватининг ёнида қўлида ёнган шамлар билан безатилган қаҳвали тортни ушлаган онаси турарди. Отаси онасининг ёнида турар, улар жилмайиб доимо туғилган кунда айтиладиган “Туғилган кунинг би-и-и-лан!” қўшиқни жўр бўлиб айтишарди. Оҳ, тошаётган қувонч! Яшириб бўлмайдиган қувонч, ўпичлар, қучоқлашлар ва “ура!” қичқириқлари унга кун бўйи ҳамроҳ бўлишди. Бундан олти йил илгари у эндигина дунёга келган пайтда ҳам худди шундай бўлган эди. Отаси ўзининг “жажжи маликаси” қулоғига, мен сени жуда яхши кўраман, деб пичирлади. Онаси эса ўзининг шундай ажойиб қизи борлигидан қанчалар бахтли эканлигини яна бир бор эслатди.
Ҳеч шубҳасиз, бу бахтли туғилган кун эди
Жажжи Керрининг ҳаёти Худо ҳар бир кичкина қизчага ҳадя қилмоқчи бўлган ўша ҳаётдан ҳеч фарқ қилмайди. Керри отаси ундан жонини ҳам аямаслигини биларди. У унинг маликаси эди. Отаси эса қизчанинг ялтироқ совут кийган рицари эди. Отаси бўш вақтларини қизчаси билан шодон ўтказарди. Керри онаси ҳам ўзини севишини, у қиз туғилишини орзу қилганини биларди. Керрининг дунёси қуйидагича эди: отаси уни ҳимоя қиларди, онаси эъзозларди, у эса буларнинг боридан лаззатланарди. Қизларнинг қалби вояга етиши учун айнан ана шундай замин тайёрланган эди, аёл юраги гуллаб-яшнаши учун худди шундай боғ тайёрланган эди. Ҳар бир қизча бундан кам севилмаслиги ва эъзозли бўлмаслиги керак эди, унга худди шундай эътибор беришлари, танишлари ва эҳтиётлашлари керак эди. Ана шундай болалик туфайли қизча гўзал, кучли ва ўзига ишонган аёл бўлиб етишиши мумкин.
Оҳ, қанийди, ҳар биримиз учун шундай болалик тайёрланган бўлса!
Оналар, оталар ва уларнинг қизлари
Асрлар давомида аёл ҳаёти бошқа аёллар билан яқин мулоқотда ўтган: улар қудуқ ёнида ёки дарё бўйида йиғилиб вақт ўтказишган – биргаликда егуликлар тайёрлашган - шундай тарзда аёллик хусусиятлари табиий йўл билан катта аёллардан кичикларига ўтган. Ички бир ҳис-туйғу, кузатувчанлик, ҳар бир нарсани дарҳол илиб олиш қобилияти аёллик ролини бажаришга расмий тайёргарликни ортиқча қилади. Бугун мен (Стейси) ва дугоналарим бундай имкониятлардан деярли маҳруммиз. Аёллар доирасидаги ҳар бир учрашув биз учун қаттиқ зарбадир (кучли ҳаяжонга олиб келди): корпоратив кечаларнинг муддатлари чекланган, тақводорларнинг йиғилишлари қатъий белгиланган вақт тартибига бўйсунади, ота-оналар қўмиталарининг йиғилишлари сон-саноқсиз ташвишлардан нафаслари тиқилиб қолмоқда. Оила – аёл қандай бўлишига ўргатадиган ягона жой.
Сизнинг ҳозирги вояга етган аёл сифатидаги тасаввурингиз бундан кўп йиллар илгари ёшгина қизчалик вақтингизда шаклланган эди. Сиз аёл бўлиш нима эканлигини, ёш бўлган пайтингизда аёл бўлганмисиз ёки йўқми – буни билиб олдингиз. Онамиздан биз аёл бўлиш нима эканлигини, оталаримиздан эса умуман аёллар ва хусусан булар – уларнинг қизлари қандай қадриятларга эга эканликларини билиб олдик. Агар қиз боланинг онаси ўзини латофатли, жозибали ва кучли эканлигини англаса, унинг қизининг омади чопди деб ҳисоблайверинг, у ҳам ўзини худди шундай ҳис қилади.
Оналардан қизлар жуда кўп нарсани олишади, аммо биринчи галда улар оналардан нафислик ва меҳр-шафқатли бўлиш қобилиятини олишади. Менинг ўғилларим кичкина пайтларда, кўча-куйда йиқилиб бурунларини, тиззаларини қонатиб келардилар, шунда эрим уларга жуда яхши тасалли сўзларини айтарди. Масалан: “Оҳ-о, кўкарган жойинг зўр-ку!” Мен эса уларни қучардим ва кўксимга босиб уларнинг яра-чақаларини даволардим. Оналар бизга шафқатли Худо чеҳрасида намоён бўладилар. Биз уларнинг кўкрак сутлари билан боқилганмиз ва қўлларида эркаланиб катта бўлганмиз. Улар бизларни ухлашдан олдин тебратишарди, бизга аллалар айтишарди. Ҳаётимизнинг биринчи йилларини бевосита она кўксига яқин ўтказдик: онамиз бизга ҳам тўғри маънода, ҳам кўчма маънода энагалик қиларди. Бирон жойимизни кўкартириб, қонатиб, биз унинг олдига югурардик ва у бизни кўксига босиб ўпар, оғриқ шу заҳотиёқ тўхтарди.
Қиз бола учун она – бу ҳам очиш керак бўлган сир, ҳам инсониятнинг ўзи бир кун келиб қаторини тўлдирадиган вакилларнинг вакилидир. Шунинг учун қизча онасига доимо боқиб туради, ҳаёт сабоқларини ундан ўрганади. У онасини ва бувисини кузатиб аёлнинг ҳаёти нимага ўхшашлигини тушуниб етади, ўзининг атрофидаги аёллар кўрсатган нарсаларни илғаб олади.
Аммо ўзимизнинг энг асосий саволимизга жавобни биз асосан отамиздан оламиз.
Керрининг отаси билан омади келди. Қизча отасига ёқарди, у қизини яхши кўришини, уни томоша қилишини яширмасди. У қизига ўз севгисини сахийлик билан ҳадя қилар, у билан бўш вақтларини ўтказар, уни ҳимоя қилар, ундан завқланарди. У қизини эркалаб фақат ўзларигина биладиган турли номлар берарди: мушукчам, маликам ва азиз болагинам. Кичкина қизчага отасининг хайрихоҳ кучи жуда зарур. У отасининг кучли эканлигини, у қизини ҳимоя қилишини билиши керак. Қизча учун отаси унинг тарафида эканлиги муҳим. Аммо энг аввало кичкина қизча отасидан ўзининг энг муҳим саволига жавоб олади.
“Қуёш-клёш” бичимли юбкалар эсингиздами? Бу уларни кийиб оталаримиз олдида чирпирак бўлиб айланардик. Биз: “Дада, мен чиройлиманми? Мен сизга ёқаманми?” деган саволларга жавоб олишни истаймиз. Отамиздан, биз завқлантира оламизми ва ҳеч кимга ўхшамайдиган бўла оламизми… ёки йўқми – шуларни биламиз. Қизининг гўзаллигига, муносабатига, унинг шаклланишига отанинг таъсири қандай бўлиши ижобийми ёки салбийми – отага боғлиқдир. Жуда кўп тадқиқотлар шуни кўрсатдики, оталари билан яқин ва ишончга асосланган муносабатлар ўрнатган аёллар, болалигида севгига муҳтож бўлмаган аёллар тушкунликка камроқ тушадилар ёки керагидан ортиқ овқатланмайдилар, “уларнинг ўз-ўзларига баҳо беришларида ва ўз ўринларини жамиятда топа олишларида муаммолар бўлмайди” (Марго Майн. “Father Hunger”).
Аммо Одам ато ҳам Момо Ҳаводан сўнг гуноҳга ботди ва оталаримиз, оналаримизнинг кўпчилиги улардан қайғули намуна олдилар. Улар биз чиройли ва кучли аёллар бўла олишимиз учун керак бўлган нарсани бизга бера олмадилар. Йўқ, кўпчилигимиз умуман бошқа ҳикоянинг қатнашчиларига айландик.
Яраланган юраклар
Менинг дугонам Санди отаси шафқатсиз, онаси нимжон бўлган оилада вояга етган эди. Отаси онасини ҳақоратлаганда, онаси ўзини бунга лойиқман, демак, бирон ишни хато қилдим, деб ҳисобларди. Отаси ҳақоратлардан онасига қўл кўтаришгача бориб етганда, Санди онаси ва ғазабга минган отасининг ўртасига тушиб, онасини ҳимоя қилишга ташланарди. Отасининг шафқатсизлигига қаршилик қилишга ва онасини ҳимоя қилишга уриниб у зарбаларни ўзига оларди. Аммо отаси Санди ва унинг опасига зўравонлик қила бошлаганда, онаси уларни ҳимоя қилмади – фақат орқасини ўгирди, холос. Сандининг отаси маст-аласт дўстларини уйга бошлаб келиб, улар билан биргаликда қизларига зўравонлик қилганда ҳам, онаси уларни ҳимоя қилиш учун ҳаракат қилмади. Нима деб ўйлайсиз: Санди мардлик, аёллик латофати ва ўзи ҳақида қандай тасаввурга эга бўлди?
Трейси оилада иккинчи фарзанд эди. Аммо отаси унинг опасини кўпроқ яхши кўрар, бундан Трейси жуда азоб чекарди. Унинг юрагини ўзига ишончсизлик ва отаси уни яхши кўришидан шубҳаланиш туйғулари кемирар эди. Бир куни аквапаркка борганларида, у отаси билан ўйнамоқчи бўлди. Болалар майдончасида у отасидан ўзи билан бирга тепаликдан тушишни илтимос қилди. Аммо отаси буни рад қилди. Аммо Трейси уни бунга кўндирди, чунки у баландликдан бир ўзи тушишга қўрқарди. У тепаликнинг пастида отаси уни қучоқлаб олишини қанчалар истарди! У отаси билан биргаликда тепаликдан пастга учишни қандай орзу қиларди! Отаси индамай рози бўлди, қиз хурсанд бўлиб отасининг қўлидан ушлаган ҳолда тепага кўтарила бошлади. Улар келишиб олганларидай отаси биринчи тушди, аммо бу ёши катта эркакка мўлжалланмаган болалар тепалиги эди. Отаси тепадан пастга сирпаниб тушиб, у учун етарли чуқур бўлмаган ҳовуз тубига куч билан тушди ва оёғини синдирди. Унинг жони оғриди, бунга айбдор Трейси эди. Мана қизчанинг жажжи юраги нимага ишонди? Нима деб ўйлайсиз: ўз орзу–истаклари ва бошқа одамлар ҳаётига ўз таъсирини ўтказишга нисбатан бу кичкина қизча қандай хулосаларга келган экан?
Бир аёл – унинг исми Мелисса бўла қолсин, бизга ўз ҳаёти тарихини айтиб берди. “Бевосита туғилган кунимда мен шу жароҳатни олдим. Гап шундаки, ота-онамнинг уч яшар қизлари бор эди, улар ўғил туғилишини жуда истардилар. (Кейин нималар бўлганини фараз қилиш қийин бўлмаса керак.) Мени отамга олиб келганларида, у қиз туғилганидан шундай хафа эдики, ҳатто мени қўлига ҳам олмаган экан. Болалигимданоқ эсимда бор: унга яхши ўғил бўлишга интилардим, ҳар кеча уйқуга ётаётиб, ўғил болага айланиб қолишни, ўғил болани қизлардан ажратиб турадиган анатомик белгиларини менга ато қилишини Худодан ёлвориб сўрардим. Ҳар куни эрталаб, биринчи қиладиган ишим Худо менинг ибодатимга жавоб қилдими ёки йўқми – шуни текшириб кўрардим ва илгаригидай қиз бола эканлигимдан хафа бўлиб йиғлардим”. Мелисса айтиб берган ҳикояларга ўхшаган ҳикоялар камроқ бўлишини биз жуда орзу қилардик. Аёллар бошига йиғиладиган ҳужумларнинг хусусиятлари турлича бўлиши мумкин. Аммо атрофимизда жуда кўп тажовузкор аёллар борлигининг сабаби бир хил –улардан кўпининг юраги болалигидаёқ жароҳат олган.
Рейчелнинг отаси қўпол ва ўзини тута олмайдиган киши эди. “Болалик йилларимда мен жуда кўп ҳақоратлар эшитганман: “Сен тўнкасан, сендан бирон фойда чиқмайди. Сен ўзи туғилмасанг ҳам бўларди. Сени кўрсам кўнглим айнияпти”. Мен отамда доимо нафрат туйғусига сабаб бўламан, деган ҳислар билан вояга етдим. Аммо мен унга ёқишга жуда ҳаракат қилардим”. Шафқатсиз оталар – афсуски, жуда кўп учрайдиган даҳшатли аҳволдир. Дилабгор ва беҳаракат оналар – қайғули ҳақиқатдир. Аммо униси ҳам, буниси ҳам кўпинча зўравонлик ҳукмрон бўлган, оғриқ ва камситишлар авлоддан–авлодга мерос қилиб бериладиганга ўхшаган оилада катта бўлишган.
Бу дунёда қалб жароҳатлари олмай яшаш асло мумкин эмас. Илгаридан шундай бўлган: қуёш чиқади ва ботади, юлдузлар ҳеч бир ўзгаришсиз ўз жойларида тураверадилар, денгиз тўлқинлари шовқин солиб қояларга урилади, биз эса қалб жароҳатларини оламиз. Ярадор юраклар бундай ажойиб, аммо шу билан бирга, хавфли дунёни – сиз ва биз яшаётган дунёни қачон тарк этишларини кутиб яшайдилар. Ҳа, бу – жаннат эмас. бизнинг дунёимиз салгина бўлса–да унга ўхшамайди. Афсуски, биз юракларимиз яшашлари учун яратилган дунёда яшаяпмиз. “Дания қироллигида нимадир жойида эмас”, ҳа бизнинг ўзимизда ҳам аҳвол ёмон, биз эса ҳаётимизнинг таркибий қисми бўлган эртанги куннинг олдиндан билиб бўлмайдиган хатарларига мослашишга ҳаракат қиламиз.
Бирон аёлнинг кўзларига боқинг: кулги ёки қўрқувнинг ортида оғриқ яширинганини кўрасиз. Кўпчилик ҳаттоки бу оғриқнинг қанчалар кучли эканлигини англамайдилар ҳам. Қайғу – ҳар биримизнинг юрагимиздаги жуда камёб меҳмон эмас. Аммо унинг дўст эмас, балки душман эканлигини жуда кам аёлларгина тушунишади. Биз ўз ўтмишимизга назар ташлашимиз мумкин, чунки Худо – шоҳлар Шоҳи, ғамгин юракларга шифо бериш ва жафокашларни озод қилиш учун келган Исо бизни яхши кўради. Биз Исонинг қўлидан ушлаб ўз хотираларимиз уммонига шўнғишимиз мумкин. Агар биз ўзимизга етказилган жароҳатлар ва шу жароҳатлар бизни ишонишга мажбур қилган ўша ёлғонлар асираси бўлиб қолишни истамасак, биз болалигимизда бошимиздан кечирган ўша оғриқни эслашимиз керак.
Шафқатсиз оталар ўз қизларига етказадиган қўрқув қалбларни хароб қилади. Қўрқув уларнинг юракларини вайрон қилади, уларни уят, ўзига ишончсизлик туйғуси билан кишанлайди, ҳимояланиш хусусиятларига эга жуда кўп айёрликларни қўллашга мажбур қилади ва буларнинг оқибатида аёл юраги ўлади. Аммо жисмоний зўравонлик, жуда бўлмаганда кўриниб туради. “Эътиборсиз” оталар ўз қизларига етказадиган оғриқ бундан кам азобланмайди, аммо унинг манбаини билиш анча қийинроқдир.
Нофаол оталар
Юқорида айтиб ўтганимиздай, Одам ато ўғилларининг гуноҳкорликлари мумкин бўлган икки усулнинг бири орқали намоён бўлади: улар ё кучи бошқа ёққа қаратилган тажовузкор ва сержаҳл эркаклар бўладилар ёки худди ўз кучини йўқотган каби пассив ва индамас (худди Одам ато каби) эркакларга айланадилар. Лорининг отаси бор эди, аммо унинг қизи тарбиясидаги иштироки фақат номигагина борлиги билан чекланиб қоларди. Аммо ҳар бир қизалоқ ўзининг борлигига қувонадиган ота ҳақида орзу қилади. Лоранинг отаси қизи билан иши йўқ эди. Лора ўқийдиган мактабнинг бошланғич синфида қизлар ва уларнинг оталари учун ташкил қилинган тушликка Лори отаси билан боришни сўраб ялиниб–ёлворди. Аммо отаси унинг ўтинчларига эътибор қилмади. Лори бундан ўзича хулоса чиқарди: отаси қизи учун уялганидан у билан бирга тушликка боришдан бош тортди.
Кўпчилик тенгдошлари каби Лори ҳам балет дарсларидан сабоқ оларди. Пушти трикода ўзини латофатли ҳис қилиб, у отасидан, мен рақсларни ўрганишимни томоша қилиш учун келинг, деб илтимос қиларди. Бунга отаси вақти йўқлигини айтиб рад жавобини берди: “Сен саҳнага чиқасан, ана ўшанда мени чақир, мен бораман”, - дерди отаси. Мана, балет мактаби битирувчиларининг сўнгги ижодий кечалари куни ҳам етиб келди. Бу жажжи Лорининг ҳақиқий ялтироқ тангачали балет кийимида ниҳоятда гўзал Лори саҳнага чиқиш ва томошабинлар залида отасини кўриш истаги билан ёнарди. Аммо у келмади. Кечки пайт ҳамтовоқлари уни уйга судраб келишди, чунки у ўзи юра олмасди. Лорининг жажжи юракчаси эса отаси унинг қандай рақс тушаётганини кўрмаслик учунгина узоқ-узоқларга кетганига ишонди.
Дебби кичкина қизчалик пайтида отаси ўзига ўйнаш топиб олди. У сержаҳл киши эмас эди, бирон марта ҳам Деббига, онасига қўл кўтармаганди. Хотинига ҳам, қизига ҳам раҳмдил ва хушмуомалада бўларди. Ҳар якшанбада бутун оила дастурхон атрофига йиғилар, кейин эса биргаликда жамоатхонага боришарди. Фақат отасининг жазмани бор эди. “Мен ўйлайманки, отам уни ушлаб қола олмади, - деди Дебби онаси ҳақида ва кейин қўшимча қилди, - эҳтимол, биз уни ушлаб қола олмадик”. Оталарнинг бошқалар билан дон олишишлари ва ота-оналарнинг ажрашиб кетишлари аёлларда энг кучли қўрқувни – ташлаб кетилиш қўрқувини уйғотади. Отанинг ҳиёнати нафақат онага, балки қизига ҳам озор етказади. Бундай қалб яраларини кўпинча билиб бўлмайди, чунки гуноҳ, худди онага нисбатангина амалга оширилгандай туюлади. Аммо қиз олган дарс қанақа?
Лаура олти яшарли пайтида ота оиладан кетади. Аммо у нафақат Лауранинг онасидан, балки Лаурадан ҳам ажралди – қизча учун отасидан ажралиш оғир зарба эди. “Ота-онамиз бўлиб ўтган воқеани бизга бундан ҳаммага яхши бўладиган бир воқеа каби тушунтиришга ҳаракат қилишди. Аммо отам оиладан кетди”. Ажрашгандан сўнг отаси Лаурани кўришга келиб туради, у билан сайр қилади. Аммо қиз юрагидаги дардларини ундан яширишга ўрганди. “Мен ҳовузда чўмилаётганимизда сув остида йиғлашни ўргандим: мен йиғлаётганимни у кўришини истамасдим”. Жуда кўп қизлар шунга ўхшаш тажрибага эга бўлишган. Ўз заифлигингизни яширинг, юракларингизни бекитинг – атроф бехавф эмас.
Мен улғаяётганимда отам деярли ҳеч қачон уйда бўлмасди. Уни кучли ва ҳалол эркак сифатида тарбиялашган, ўша пайтда эса ўз оиласини моддий жиҳатдан таъминлай олган эркак кучли деб ҳисобланган. Бизни ҳеч нарсага зориқтирмай таъминлаш учун отам, бошқа кўп эркаклар каби, кўп вақтини ишда ўтказарди. У бу билан бизни ҳаммадан ҳам кўпроқ муҳтож бўлганимиз – ўзи билан бирга бўлиш бахтидан маҳрум қиларди. Отам икки ҳафта уйда бўлмасдан икки кун уйга келар, иккита дам олиш кунини биз билан ўтказар ва яна йўлга жўнарди. Спиртли ичимликларга ружу қўйиб у кўпинча уйга киришдан олдин маҳаллий барга ёки бирга ичиш мақсадида қўшниникига кирарди. Ҳаттоки отам жисмонан уйда бўлганда ҳам, у биздан кўра телевизорни ёки бир стакан вискини устун қўйганлиги сабабли уйда биз билан бўлмагандай туюларди. У сира мен билан қизиқмасди. Мен эса отам менга жуда муҳтож ҳам эмас, деб ўйлардим.
Ярадор оналар
Менинг (Стейсининг) онам ёлғиз ва жуда банд аёл эди. Болалигимда унинг эътиборини ўзимга жалб қилиш учун кўпинча ўзимни касалликка солардим. Эсимда, мен, ёш қизча, ошхонада ўтириб тушлик тайёрлаётган онамни кузатардим. Айнан ўшанда мен ундан биринчи марта, аммо сўнгги марта эмас – ўзининг ҳомиладор эканлигини, тўртинчи фарзанди бўлган менинг туғилишимни билиб қанчалар хафа бўлганини эшитдим. Менгача унинг бирин–кетин учта фарзанди туғилган эди. Кейин у менинг – ҳолдан тойган она ва доимо уйда бўлмайдиган отанинг қизи – дунёга келишимни билиб хўнграб йиғлаган эди. Умид қиламанки, сиз бу гап кичкина қизчанинг юрагига қандай таъсир қилганини тасаввур қила олсангиз керак.
Криснинг отасини ҳеч ким уйда бўлмайди дея олмасди. Аксинча, у қизининг ҳаётида жуда фаол иштирок этарди. Табиатан отларни бошқара олиш қобилиятига эга бўлган Крис отларни жуда яхши кўрар, отаси эса қизининг бу қобилиятидан жуда ғурурланарди. У қизининг от устида ўтиришидан, чавандозлик қобилиятидан завқланар ва Крисни кейинчалик ҳам ўз машғулотларидан воз кечмасликка ундарди. Отаси қизининг ҳаётида муҳим рол ўйнарди: қизининг ёнида бўлишдан ҳузурланар, уни доимо қўллаб қувватлар ва Крис буни жуда яхши тушунарди. Аммо… онаси ўз қизини отасидан рашк қиларди. У Крисни отаси ундан “фойдаланаётганлигига” ишонтиришга ҳаракат қиларди. Ўз шафқатсизлигини яширишга ҳам ҳаракат қилмай, у қизини отасининг ёвуз ва худбин одам эканлигига, кўрсатаётган эътибори эса холис эмаслигига ишонтирмоқчи бўларди. У Криснинг отлар билан қизиқишини заррача ҳам қадрламас, унинг машғулотлари ва мусобақаларига сира келмас, аммо доимо Крисга унга чавандозлик кийими сира ярашмаслигини, бу кийимда у эркакка ўхшашини такрорларди.
Дананинг онаси болалари ёшлигида уларни бир неча соатлаб қазноққа қамаб қўярди. Ҳа-ҳа, на уларнинг ўзларига, на келадиган энагаларга ишонмай, у уйдан чиқиб кетаётганда болаларини омборхонага қамаб кетарди. Оила пулга зор эмасди, аммо шундай бўлса–да, Дананинг онаси энг арзон озиқ-овқатларни – қотган нонларни, ўта пишиб кетган меваларни сотиб оларди. Дананинг онасини қўли очиқ бека деб бўлмасди: одатда у болаларига кам овқат берарди. Дананинг эсида: у қандайдир бузилган мевани еганлиги учун онаси тун ярмида уйғотиб уришиши ҳам мумкин эди. У йигирма бир ёшида биринчи марта ажойиб оби-тобида пишган нокни еган ва унинг мазасига қойил қолган эди.
Бу аёлларнинг болалигида эшитган ҳақоратлари турлича эди, аммо муносабатлари жуда ўхшаш. Бу воқеаларнинг баъзилари бошқаларига ўхшамайди, аммо улар туғдирган ўз-ўзига ишончсизлик ва қўлидан бирон иш келишига ишонмаслик туйғулари, афсуски, одатийдир. Сизнинг болалигингиз қанақа бўлган? Кичкина қизчалик пайтингизда қандай сабоқларни ўзлаштириб олган эдингиз? Ота-онангизнинг қандай умидлари сиз билан боғлиқ эди? Улар сиздан завқланармидилар? Қалбингизнинг туб-тубида сизни бошқача, ҳамма яхши кўрадиган ва эҳтиёткор муносабатга лойиқ деб ҳисоблашларига ишонч бор эдими? Сизни яхши кўришларига ишонармидингиз? Шундай бўлган бўлсин, деб ибодат қиламан. Аммо, афсуски, менга маълум бўлишича, кўпчилигингизга берилиши керак бўлган болалик, сиз орзу қилган болалик, сизга берилган болаликка сира ўхшамайди.
Жароҳатларимизнинг номалари
Бизнинг болаликда олган қалб жароҳатларимиз изсиз ўтиб кетмади – улар ўзлари билан юрагимизни яралайдиган, унинг аёллар учун энг муҳим бўлган саволга жавоб қидирган ўша қисмини жароҳатлаган номаларни олиб келдилар. Бу аламлар бизнинг аёллигимизнинг моҳиятини бузадилар. Ўзимиз ҳақимиздаги ўша биз ишонган даҳшатли ёлғон бизга руҳий жароҳатлар етказган зарарни янада чуқурлаштирди, холос. Болалигимизда биз ўзимизга нима бўлаётганини тушунмас эдик. Ота-онамиз биз учун худо эдилар, уларнинг хақ эканликлари шубҳа остига олинмасди. Агар бизга эътибор қилишмаса, бизга аламлар ўтказишса, хафа қилишга ёки камситишса, бизга буларнинг барига ўзимиз айбдордай, ниманидир хато қилганимиздай туюларди.
Лорининг отаси қизининг концертига келмади. У бунинг учун ҳеч ҳаракат қилмади. Натижада Лорининг қалби зада бўлиб қолди. Бу жароҳат олиб келган хатда эса бундай дейилганди: “Сен вақтимни сарфлашимга арзимайсан”. Лори ўзининг отаси севгисига лойиқ эмаслигига ишонди. Хулоса ўзидан –ўзи келиб чиқади: “Демак, менинг нимамдир яхши эмас”.
Трейсининг отаси оёғини синдирди. Қизи чин дилдан отаси билан мулоқотда бўлишни истарди, натижада бахтсизлик рўй берди. Хат қанақа? “Сенинг мулоқотни исташинг менинг жонимни оғритди. Сен жуда… хирасан”. Бу ёлғонга ишонган Трейси кейинги йигирма йил давомида асло хира бўлмасликка ҳаракат қилади. У ўз истакларини жилвалашга ҳаракат қилади, севимли бўлиш усулини қидиради ва шу билан бирга ўзига жуда кўп эътиборни тортмасликка ҳаракат қилади. Натижада унинг ноёб шахсига анча зарар етади.
Деббининг отаси онасига хиёнат қилиб, бошқа бир аёл билан дон олишади. Аммо у ёмон одам эмас эди, қизини яхши кўрарди. Бу аҳвол эса оиладаги мураккаб вазиятни янада чигаллаштиради. Отасининг бу ҳаракатлари натижасида ўсмир қизнинг юраги қуйидаги номани олади: “Сен онангдан кўра кўпроқ ҳаракат қилишингга тўғри келади, бўлмаса сен ҳам эрингдан айрилиб қоласан”. Шу қайғули воқеадан кейин Деббининг ҳаётида унинг ортидан юрган ёш йигит пайдо бўлди. Аммо орадан бироз вақт ўтар– ўтмай у ҳеч бир сабабсиз қизни ташлаб кетди. Биз бу латофатли ёш аёлни кўп йиллардан бери биламиз, унда бизни ҳазилакам бошимизни қотирмаган хусусиятни кўрдик: у доимо ўзини ўзи мукаммаллаштириш билан банд бўлади. Нима сабабдан у доимо ўзини “янада яхшироқ қилишга” ҳаракат қилади? Дебби доимо янада мукаммалроқ ибодат йўлларини, янада самаралироқ жисмоний машқларни, янада чиройлироқ соч рангини ахтариш билан банд бўлади. Ишхонада у янада кўпроқ молиявий масъулиятни қўлга киритиш мақсадида иложи борича интизомлироқ бўлишга ҳаракат қилади. Бундай югур-югур кимга керак? Наҳотки у ўзининг қанчалар ажойиб эканлигини билмайди? Унинг тўхтовсиз қидиришлари бефойда, чунки у айнан нима камчилиги борлигини билмайди. Қўрқув –уни мукаммал бўлишга мажбур қиладиган нарса шудир. Чунки у ўзининг етарли даражада гўзал эмаслигига ишонади.
Айтмоқчи, бу жуда кўп аёлларнинг камчилиги. Биз ўз-ўзимиздан норозилигимиз сабабини аниқлашга қийналамиз. Бизнинг нимамиздир бошқача, яхши эмас деган юрагимизнинг энг тубига яширинган қўрқув кемиради. Агар биз маликалар бўлганимизда эди, унда бизни албатта ўз шаҳзодамиз қидириб топган бўларди. Агар биз шоҳнинг қизи бўлганимизда эди, унда бизни албатта ўз шаҳзодамиз қидириб топган бўларди. Агар биз шоҳнинг қизи бўлганимизда, шоҳ бизни деб жанг қилган бўларди. Биз агар ҳозиргидан бошқача бўлганимизда, яхшироқ бўлганимизда унда бизни ўзимиз хоҳлаганимиздай яхши кўришларига ишонмаслигимиз жуда қийин. Бизнинг қайсидир томонимиз бошқача.
Сандининг отаси уни зўрларди, онаси эса бундан юзини ўгириб, ҳеч нима демасди. Бу қизнинг қалбига жуда катта зарар етказди. Ўзининг бошидан кечирган даҳшатлардан у ўзининг аёл жинсига тегишлилигига нисбатан иккита ҳақиқатни чиқарди. Биринчидан, аёл бўлиш – бу ҳимоясиз ожиза бўлиш дегани. Ҳимоясизлик хавфли, у заифликнинг маънодоши. Иккинчидан эса, аёл бўлиш – бу ўзи хоҳламайдиган одам билан жинсий алоқада бўлиш деганидир. Ана шундан кейин унинг латофатли бўлишни истамаслигига ҳайрон қолиш мумкинми? Бошқа жуда кўп жинсий зўравонликни бошидан ўтказган аёллар каби, Санди ҳам қўрқинчли иккиланиш олдида қолди: бир томондан у яқинликка интилади (ахир, у айнан шу учун яратилган–ку), бошқа томондан эса эркакнинг кўзига сал бўлса–да жозибали кўринишдан қўрқади. У “малакали хизматчи” роли билан чегараланиб қолишга ва айни пайтда раҳмдил, аммо эҳтиёткор, ўз гўзаллиги билан ажралиб турмайдиган, ҳеч қачон қийин вазиятга тушмайдиган ва ҳеч қачон ўз заифлигини кўрсатмайдиган аёл бўлишга қарор қилди. Аммо жинсий зўравонлик қурбони бўлган баъзи аёллар бошқа йўлни танлашади. Ёки, аниқроқ қилиб айтганда, улар ўз хоҳишларига қарши бориб бошқача йўл тутадилар. Ҳақиқий севги нима эканлигини билмай, улар жинсий зўравонликни ўзига хос яқинлик деб биладилар. Шунинг учун яқинлик қиладиган шерикларини бирин-кетин алмаштириб, улар қандай қилиб бўлса–да, ўзлари биринчи севги деб атайдиган биринчи муваффақиятсиз чиққан жинсий тажрибаларини тузатишга умид боғлайдилар.
Мелиссанинг онаси болаларини аямай дўппослайдиган шафқатсиз аёл эди. “Мен онамдан ўлардай қўрқардим, - тан олди бир куни Мелиса, - у бизга оҳ-воҳ қилиб қичқиришларимиздан, кўз ёшларимиздан нотўғри ҳузур– ҳаловат оладиган телба бўлиб туюларди. Кўпинча у бизни нима сабабдан ураётганига тушунмасдик ҳам. Отамиз ҳеч қачон бизни ҳимоя қилмас эди. Бир нарсани ишонч билан айта оламан: онамдан олган ҳар бир зарбам унга бўлган нафратимнинг ошиб боришига сабаб бўларди. Унинг дўппослашлари синглимни иродаси букилган, қўрқоқ мавжудотга айлантирди. Мен ўзим шу аҳволга тушмайман, қайсар ва бўйсунмас бўламан деб қасам ичдим”. Балоғатга етган Мелисса бирон марта ҳам ўзининг болаликда ичган қасамини бузмади.
Бир томондан, бундай қасамларнинг қаердан келиб чиқишини тушунса бўлади, аммо бошқа томондан улар жуда-жуда хавфлидирлар. Улар бизнинг юракларимизнинг атрофини ўтиб бўлмас ўзини ҳимоя қилиш қобиғига ўраб ташлайдилар. Бу қасамлар бизнинг қалб жароҳатларимиз олиб келган сохта номаларни сўзсиз қабул қилишдан ўзга нарса эмас. Улар биз ишонган қарор каби таъсир қиладилар: “Майли. Шундай бўлса, майли. Ўз ҳаётимни қандай қилиб бўлсада яшайман”.
Менинг (Стейси) кўп йилик вақтим ўз жароҳатларимнинг, улар келтирган ва ҳаётимнинг биринчи ярмига ўз таъсирини ўтказган номаларнинг манбаларини топишга кетди. Бу ошиб бораётган тушуниш ва шифо топиш йўли эди. Ўтган тунда – биз Жон билан бу бобни муҳокама қилаётганимизда, мен ушбу номаларнинг мазмунини аниқроқ англай бошладим. Тўртинчи фарзанди, яъни мен туғилишимни билиб тушкунликка тушган, менинг жуда оғир юк эканлигимга ўзимнинг туғилишим билан унга қайғу кулфат келтирган одам эканлигимга ишонишимга ёрдам берди. Онам менга етказган жароҳат олиб келган нома шу эди. Отам менга етказган жароҳатнинг номаси (уни менинг бу дунёда бор–йўқлигим сира ҳам қизиқтирмас эди) тахминан мана бундай эди: “Сен хунуксан. Ва менинг сен билан ишим йўқ. Сен бор–йўғи бир умидсизликсан, холос”.
Болалигимда мен қазноққа яширинишни одат қилиб олдим. Мени кимдир қидиргани учун эмас, мен у ерда ўзимни бехавотир ҳис қилар эдим. Эсимда, биринчи марта қазноққа яшириниш фикри ўн ёшлигимда пайдо бўлган. Ўшанда оиламиз деярли бўлиниб кетган эди. Ўша пайтда мен Канзасда – орзу қилса бўладиган даражада яхши қўшнилар орасида яшардик. Биз, болалар, тўртта бўлиб қўшниларнинг болалари билан ўйнардик. Қўшниларимизнинг биронтаси ҳовлиси ҳам орқа томондан девор билан ўралмаган эди – шундай қилиб бизнинг ихтиёримизда жуда катта очиқ жой бор эди. Мактаб эса бизнинг истеъдодларимиз гуллаб–яшнаган ва тан олинган жой эди. Бир куни мен “Йил фуқароси” унвонига сазовор бўлдим. Катта опамнинг номзодини талабалар алмашинуви дастури бўйича Францияга бориши учун тасдиқлашди. Менинг иккинчи опам мактаб драма тўгарагининг юлдузига айланди. Акам эса, мактабда анча машҳур шахсга айланди ва ўқишдаги муваффақиятлари учун мукофотланди. Ўйлайманки, умумий аҳвол сизга аён бўлди. Бу – жуда ажойиб вақт эди.
Кейин эса биз бошқа шаҳарга кўчиб ўтишга мажбур бўлдик (отамнинг лавозимини оширишди). Бу кўчиш оиламизга худди бомбанинг портлаши таъсир қилди. Канзасда бизни дўстларимиз ўраб туришарди. Улар меҳрибон, ҳар қандай вазиятда ҳам ёрдамга келишга тайёр, ўзимиз ҳатто сезмайдиган катта-кичик ишларда ёрдамини аямайдиган одамлар эдилар. Дўстларимиз, қўшниларимиз, ўқитувчиларимиз – ҳаммаси бизга ёрдам беришга ҳаракат қилишарди. Янги жойда ана шу кўринмас ёрдамдан маҳрум бўлиб бизнинг оиламиз худди қоғоздан ясалган уйга ўхшаб қулади. Чунки оиламиз хақиқий ва ишончли муносабатлар асосида боғланмаган эди. Энди менинг отам узоқ командировкалар туфайли оиламиздан кетмаса–да, унинг иш куни олдингидай бир меъёрда эмас эди. У кўпинча ҳали биз уйғонмасимиздан олдин эрта тонгда ишга кетар, жуда кеч, биз ухлаб қолганимиздан кейин ишдан қайтарди. Мен илгари узоқларга кетишга уни хизмат сафарлари мажбур қилади деб ўйлардим, аммо энди у бор–йўғи бир соатлик масофада ишлар ва барибир биз уни ўша пайтдагидай кам кўрардик. Ва яна. Менинг отам ичкиликка ружу қўйган эди. Бунинг устига, врачлар унга восвос ва тушкунлик оқибатидаги психоз деб ташхис қўйишган эди. Шунинг учун у уйда бўлганда биз ҳеч қачон унинг кайфияти қандай бўлишини билмасдик – у меҳрибон ва босиқ бўладими ёки ғазабга минган, жаҳлдор бўладими била олмасдик.
Бизнинг уйимиз биз учун энди бошпана эмас эди, у жанг майдонига айланганди. Оилавий овқатланишлар кўпинча уруш-жанжал ва аччиқ кўз ёшлари билан тугарди. Онамнинг доимий норозилиги ва унинг қалб оғриғи оилага отамнинг борган сайин кўпайиб бораётган ичкиликбозлигидан кам зарар етказмасди. Ота-онам бир хонада хотиржам ўтира олишмасди – уларнинг ҳар бир учрашуви даҳанаки жангга айланиб кетар, бундай пайтда улар бир-бирларини аямай ҳақоратлашарди. (Бу худди жангчилар бир-бирларига заҳарли ўқларни отаётган жанг майдонига ўхшарди.) Юқорида айтиб ўтилган муаммоларимиздан ростакам ҳаётга қайтиш учун акам машина ўғирлади ва Канзасга қайтишга уринди. Онам вақтинча ўз ота-онасиникида яшаб туришга қарор қилди. Опаларимдан бири эса уйдан қочиб кетди. Бир куни кечки пайт биз отам билан қаҳвахонада овқатланиб ўтирардик. У яхшигина ичиб олган эди, официант қиздан телефон рақамини сўраб унга гап ота бошлади. Кичкина қизчанинг ёлғиз юраги учун бу энди ортиқча эди. Мен уйга югуриб келдим, дорилар қутичасини топдим, менинг фикримча ҳаётдан ва чидаб бўлмас оғриқлардан ажралишимга ёрдам берадиган барча дориларни ичдим. Эртасига уйғониб мен тирик қолганимдан хурсанд бўлдим. Аммо атрофимдаги дунё энди хавфсиз эмаслигини ҳар қачонгидан ҳам аниқроқ тушундим.
Мана ўшанда мен қасам ичган эдим. Йўқ, овозимни чиқариб эмас, балки ёш юрагимнинг тубида қасамёд қилдим. Бўлиб ўтаётган воқеаларнинг моҳиятини яхши тушунмай, сўз танламай, мен бундан сўнг қалб оғриқларига дуч келмаслик учун ўз-ўзимни ҳимоя қилишга ва ҳеч кимнинг эътиборига зор бўлмаслик учун қасам ичдим. Ўшандан бери мен ўз оиламда кўринмас одам бўлиб яшаш учун ва ҳеч қандай кескин ҳаракатлар қилмаслик учун бор кучимни сарфладим. Агар мен ўрнатилган тартибни бузганимда эди, бу омонат, сув юзида зўрға турган “оила” деган мағрур номи билан аталган қайиқ биратўла чўкиб кетган бўларди. Мен яширина бошладим. Мен ҳаммадан ўз эҳтиёжларимни, истакларимни ва ўз юрагимни ҳаммадан яширардим. Мен ҳақиқий юзимни бекитардим, кучим тугаганда эса, мен қазноққа бекиниб олардим.
Шу воқеадан кейин ўтган ўн тўрт йиллик ҳаётим китобини тез варақлаб чиқайлик. Мана, мен янги турмуш қурган келинман – мен жанжаллардан нафақат қўрқмайдиган, балки уларнинг тарафдори бўлган кучли ва қатъиятли одамга турмушга чиқдим. Аммо кечки овқат пайтида ўртамизда жанжал чиқса, мен ўрнимдан туриб ошхонадан чиқиб кетардим, орадан кўп вақт ўтмасдан эса эрим мени излаб қоларди: “Стейси, қаердасан?” Нима деб ўйлайсиз, мен қаерда бўлардим? Мен қазноқда бекиниб олардим. Худди худди ёш боладай.
Мен суҳбат давомида пайдо бўлган келишмовчиликларга тўғри муносабатда бўла олмаслигим қанчалар кулгили кўринишини англаб ўзимнинг болаларча қилиғимдан уялардим. Аммо ўз оиламда мен бундай жанжалларни ҳал қилиш учун гувоҳ бўлишимга тўғри келмасди ва мен бунинг қандай бўлиши ҳақида ҳеч нарса билмасдим. Менинг дардманд юрагимнинг ишга туширувчи мосламаси Жоннинг мен қилган биронта иш ёки умуман қилиқларимдан салгина норозилиги туфайли ишга тушарди. Яна қайтадан Жоннинг севгиси ва унинг ўз севгисига ишонтиришлари менинг ўлардай қўрққан юрагимга кира олиши учун жуда кўп ойлар керак бўларди. Мен биринчи марта жанжал бошланаётган хонадан қочиб кетмаган кунимни ҳеч эсимдан чиқармайман. Ўшанда бир оёғим аллақачон хаёлий бехавф ҳудудга бориш учун ювиниш хонасидан чиққан пайтида иккинчи оёғимни шу ердан бир қадам ҳам жилдирмаслик учун бутум иродамни муштимга йиғдим. Бу кескин ўзгариш ясайдиган дақиқа эди. Шундан сўнг мен бошқа ҳеч қачон беркинмадим.
Бу муаммони мен ҳал қилдим. Аммо шундан сўнг мен жуда тез суратларда семира бошладим. Ўзим тушунмай туриб мен бекинишнинг янги усулини топган эдим. Турмушга чиққан пайтимдан кейин, агар мени Жон яқинроқдан билиб олса, албатта мендан кўнгли қолади деган қўрқувни ҳис қилардим. Бу қачон бўлса–да, шундай бўлишига ишонардим. (Бу хатни менга жароҳатларим олиб келган эди.) Кичкина қизчанинг битмаган яралари мени бошпана ахтаришга ундарди. Менинг беркинишга бўлган интилишим, сизники ҳам муаммони фақат чуқурлаштирарди, холос. Натижада бизнинг оилавий ҳаётимизнинг жуда кўп йиллари руҳий оғриқларга тўла бўлди. Исо айтганидай, ўз қалбини асраб қолишни истаган аёл уни йўқотади (Мф. 16:25га қаранг). Ўзимиз олган жароҳатлар оқибатида берилган ва амалга оширилган қасамлар ва ишлар бизнинг оғир аҳволимизни қийинлаштиради, холос.
Яраланган аёллик
Болаликларида олинган қалб жароҳатлари натижасида кўп қизлар ўзларида нимадир, эҳтимол, ҳатто ҳамма нарса биратўла бузилган деган ишонч билан вояга етадилар. Шунда албатта уларнинг юракларини янада кўпроқ чиритувчи уят ҳисси пайдо бўлади. Айнан уят бизнинг нотаниш одамлар билан бир қаторда ўз дўстларимиз кўзларига ҳам қарай олмаслигимизга гуноҳкордир. Уят бизни доимо таъқиб қиладиган туйғулар тоифасига киради. Бу – биз ҳамиша бекитишни истаган туйғудир. Чунки кимдир улар ҳақида билиб қолса, жирканишдан бир сесканиб, биздан иложи борича узоқроқ юришга ҳаракат қилишидан биз қўрқамиз. Уят туфайли биз на бу дунё мезонларига, на жамоат мезонларига ва на ўз мезонларимизга ҳеч қачон мос бўла олмаслигимизни ҳис қиламиз ёки биз бунга ишонамиз.
Бошқаларга ҳаёт бунча ташвиш келтирмайдигандай туюлади. Аммо бизнинг юрагимиз уят исканжасида сиқилган. У доимо бизнинг барча хатоларимизни кўрсатишга ва ютуқларимизга шафқатсиз ҳукм чиқаришга тайёр туради. Бизга нимадир етишмайди. Биз ўзимиз истагандай, Худо хоҳлаганидай одамлар эмаслигимизни биламиз. Аммо Худо роҳат– фароғатидан кўкрагимизни тўлдириб нафас олиш ва Худонинг ўзи биз ҳақимизда қандай фикрда эканлигига қизиқиш ўрнига биз уят туйғуси туфайли нафас олишимизга қўймай бўғиб туришга йўл қўямиз, шундай ҳаётга лойиқ эканлигимизга ишонамиз. Ишонаверинг, агар биз болалигимизда ўзимизни севгига лойиқ деб ҳисобламасак, ёшимиз катта бўлганда эса биз бунга қийинчилик билан ишонамиз. Уят бизни ўзимизнинг тушкунликка тушган, нолойиқ, демак, қайта туғилишга арзимайдиган мавжудотлар эканлигимизга ишонтиради.
Уят бизни яширинишга мажбур қилади. Биз фош қилинишдан қўрқамиз ва шунинг учун ўзимизнинг ҳақиқий чеҳрамизни яширамиз, атрофдагиларга улар бизда кўришни хоҳлаганларинигина кўрсатамиз. Агар биз ҳукмронлик қилувчи аёллар тоифасига кирсак, биз атрофдагиларга ўзимизнинг чуқур билимимизни таклиф қиламиз. Агар биз бахтсиз аёллар тоифасидан бўлсак, биз уларга ёрдамимизни таклиф қиламиз. Биз жим турамиз. Агар кўрганимиз ва билганимиз бошқа одамларнинг фикрларидан фарқ қилса, ўз билганларимиз ва кўрганларимизни гапирмаймиз. Чунки биз адашишимиз мумкин деб ўйлаймиз. Рад қилинишдан қўрқиб биз ўзимиз Худо томонидан яратилган ҳаётда бутун борлиғимиз билан яшашдан тонамиз ва ёнимизда ўзимиз билан елкама-елка яшаётганларни уринтиришни истамаймиз.
Уят бизни ўз гўзаллигимиздан азоб чекишга мажбур қилади. Ҳар бир аёл ва барча аёллар гўзалдирлар. Гўзаллигимиз – биз Худо тимсолини акс эттирадиган усулларнинг энг ажойибларидан биридир. Аммо жуда камчилигимизгина ўзимизнинг гўзаллигимизга ишонамиз. Ундан камроғи эса Худонинг бу ҳадясидан азоб чекмайди. Биз ё унинг йўқлигига ишонамиз ёки агар ўзимизнинг гўзаллигимизга ишонсак, уни хавфли ва мушкул бойлик деб ҳисоблаймиз. Шунинг учун биз ортиқча семизлигимизга қўл силтаймиз ёки ўз гўзаллигимизни қалин бўёқ қатлами остига яширамиз. Бундан ташқари, биз атрофимизга жуда қудратли ҳимоя деворини қуриб ўз чиройимизни бетаъсир қилишни ўргандик. Бундан бизга яқинлашган ҳар бир одам, яхшиси, биздан узоқроқ юриш кераклигини тушунишади.
Ахлоқсиз иттифоқ
Йиллар ўтиб биз ниҳоят ўзимиз билан содир бўлган воқеалардан ёмонроқ, ўзимиз бундан чиқарган хулосалар бўлиши мумкин эканлигини тушундик.
Биз айтган сўзлар жуда аччиқ эди. Бизнинг қилган ишларимиз даҳшатли эди. Униси ҳам, буниси ҳам бизга жуда ёмон таъсир қилди. Бизда нимадир ўзгарди. Биз жароҳатларимиз ўзлари билан олиб келган номаларни қабул қилдик. Биз ўз-ўзимизга бўлган нотўғри нуқтаи назарни худди тўғри каби қабул қилдик. Бу бизнинг атроф дунё билан муносабатларимизни белгилади. Биз бундан сўнг ҳеч қачон яна ўша хаскашни босмасликка қасам ичдик ва янги жароҳатлардан ҳимояланишни ўргандик. Ўз жароҳатини ҳисобга олмайдиган ва юраги умуман яраланган аёл кучини ўзини ўзи ҳимоя қилиш учун сарфлаши керак бўлган ҳаётдан бошқача ҳаётни билмайди. Буни ўзи тушунмасдан ҳаётини ҳимоялаш тамойилларига асосан қуради. Бизнинг «ўзимизни қутқариш» учун қиладиган уринишларимиз ана шундай.
Шу билан бирга, биз юракларимиз истайдиган севгидан озгина бўлса–да, топишга ҳаракат қиламиз. Юракларимиз руҳий аламларга тўла. Севгига ва яқинликка бўлган қизғин эҳтиёж, қандайдир бўлса–да, романтик муносабатлар ва саргузаштларга бўлган интилиш, гўзалликка ташналик ҳар бир аёлнинг юрагида яшайди. Ана шу ташналикни қондиришга уриниб биз нафақат қарама-қарши жинс вакилларига, балки озиқ-овқатга, енгил-елпи мазмунли асарларга мурожаат қиламиз, бошимиз билан ишга шўнғиймиз, жамоат фаолиятига ёки қандайдир бошқа хизматларга бериламиз. Юқорида санаб ўтилганлардан замонавий аёл тимсоли таркиб топади. Биз ўзимизнинг шахсимиз деб атайдиган нарсанинг жуда кўп қисмини ўзимиз ишлаб чиққан ўзимизни ҳимоялаш усулларидан ва яратилган севгини қўлга киритишимиз режаларидан иборат бўлади.
Ўзимизни қутқариш учун тузган режаларимиз Худони ҳисобга олмайди ва бу муаммодир.
Биз олган жароҳатлар ва улар келтирган номалар бизнинг тушкунликка тушган аёллик табиатимиз билан қандайдир ярамас иттифоқ тузишди. Биз Момо Ҳаводан Худонинг ўзимизга юракдан яқинлигига бўлган оммавий ишончсизликни мерос қилиб олганмиз. Мутлақо аниқки, У биздан ниманидир яширяпти. Биз ўзимиз орзу қилган ўша ҳаётни тузишга масъулмиз. Шу мақсад билан биз ўз атрофимизни назорат қиламиз. Аммо қалбимизнинг туб-тубига бекинган қайғу-ҳасратга – яқин муносабатлар ва ҳаётнинг ўзига нисбатан қайғу-ҳасратга қандай бас келиш мумкин? Биз ҳаммамиз шу соғинчни қондириш йўлларини қидиришга мажбурмиз, аммо бу бирон кимсага, айниқса, Худога бизнинг ишончимизни талаб қиладиган йўл бўлмаслиги керак. Бу – ҳар қандай ҳимоясизликни бутунлай йўқ қиладиган йўлдир.
Азал-азалдан бўлиб келганки, «Эдемдан шарққа» бўлган бу дунёда яшайдиган ҳар бир қизчанинг тарихи бир хил тартиб билан ривожланади.
Аммо биз болаликдан ажралган вақтимизда ҳам жароҳатларимиз қонашдан тўхтамайди. Қон тўсатдан, ўз-ўзидан пайдо бўлади деб айтиш мумкин эмас. Аслида бизнинг жароҳатларимиз қайта-қайта очилиши учун асос бор. Улар бизга муайян бир мақсад билан етказилган, улар бизнинг вазифамиз ўзигагина аён бўлган, биздан ўлгудай қўрқадиганларнинг ҳаракатлари мевасидир.
Аммо ўзимизнинг энг чуқур жароҳатларимизни биз анча кейинроқ оламиз.
С нов. стр.
5
Манфур аёл
Улар мени кўргани келганда,
Ёлғон–яшиқ гапларни гапиради.
Юракларида эса фисқу фасод тугиб,
Ташқарига чиқади–да,
Ҳамма жойда ёйиб юради
Қалбингни кемираётган ғазабни ўзингдан итқит,
Бизни Ўзингнинг абадий севгинг билан тўлдир.
Бўрон ўтиб кетди, энди Стейси йиғлаяпти. Сўнгги йилларда Стейси ўз боғига қанча муҳаббатини ва меҳнатини сарфлади! Умрининг жуда кўп соатлари ўз гўзаллиги билан ақлларни лол қолдирадиган боғни яратишга бағишланганди. Стейси ўсимликлар селекцияси билан шуғулланарди, у эҳтиёткорлик билан кўчатларни бир жойдан иккинчи жойга ўтқазар, алоҳида меҳр билан бошқа зарур парваришлаш ишларини олиб борарди: ўзи ўтказган кўчатларга озуқа солар, ерни юмшатар, бегона ўтлардан тозалар эди. У кўчатларни кесар, суғорар, очкўз ширага (ўсимлик битига) қарши дорилар, ўсимликларни кўп марта у ёқдан–бу ёққа ўтказар ва яна диққат билан шу тажрибаларининг самарадорлигини кузатиб кўчатларни ўз жойига қайтарар эди.
Натижа ҳақиқатдан ҳам ҳайратланарли эди. Бизнинг уйимиз олдидан ўтаётиб одамлар тўхтаб қолишар ва Стейсининг қилган ишларини томоша қилишарди. Стейсининг боғи жуда гўзал эди! Ёввойи атиргуллар, лавандалар, дельфиниумлар, қоя пеннисетумлари, Шастнинг серяпроқ дасторгуллари – шундай бир гўзал шаклу шамойил ва чаманзорни ташкил қилган эдиларки, мен ҳатто тил билан тасвирлаб бера олмас эдим. Бу тинчлик ва диллар ором оладиган жой эди, Аданнинг хушбўй ҳидларига тўлган бу дунёнинг кўнгилсизликларидан бошпана эди.
Бизнинг боғимиз кечагина ана шунақа эди.
Дўл кечки соат олтиларда юз берди. Бошида унчалик хавф йўқдай туюлди. Қояли тоғларда дўл билан бирга жала ёмғирлари тез-тез ёғиб турарди. Ҳар ёзда бир нечта момақалдироқ булутлари ерга нўхатдай муз шаклида тўкилади ва бундай ҳодиса бор-йўғи ўн дақиқача давом этарди. Аммо бу сафар ҳаммаси унча катта бўлмаган шиша шарлар ҳажмидаги дўл доналаридан бошланди, ўн беш дақиқадан сўнг эса уларнинг ҳажми гольф коптоги ҳажмига етди. Боғимизга ёққан жала бир пайтлар Нуҳ замонида ерга ёғилган жалага ўхшар эди. У қирқ дақиқа давомида дарахтларнинг шохларини синдириб ва барча тирик ўсимликларни йўқ қилиб тинмай ёғди. Табиатнинг бу фалокатли ҳодисаси Эски Аҳд қатлларига ўхшаб кетарди. Ва ниҳоят булут қояли тоғлар ортида бекинганда Стейсининг боғи вайронага айланиб бўлган эди.
Деразадан қараб мен хафа бўлганимдан сўзлаш қобилиятимни йўқотиб жойимда қотиб қолдим. Бизнинг ўлкамизда ёз жуда қисқа, шунинг учун у давом этадиган бир неча ой давомида сиз гуллар латофати ва ернинг яшил кийимидан зўрға ҳузурланиб тўйишга улгурасиз. Бизнинг боғимизда юз берган ҳодиса ҳужумнинг натижасидан бошқа нарса эмас эди. Ўзимиз гувоҳи бўлган фалокатни муҳокама қилиб биз хотиним билан… Момо Ҳаво ҳақидаги ўйларимизга қайтдик. Вайронага айланган бизнинг боғимиз Худо кўли яратган ижод гулчамбари билан бўлиб ўтган воқеаларни тасвирлаб бериш учун жуда мос келарди. Аммо гап аёл ҳаёти ва юраги ҳақида гап бораётганда вайроналик манзараси, қанчалар қайғули ва фожели бўлиб кўринади!
Ҳа, гуноҳ қилиб, аёл марҳаматдан маҳрум бўлди. Ҳа, кейинчалик у жароҳатланди. Аммо ўз аёллигига нисбатан сизни тарк этмайдиган шубҳаларни аниқлаб олиш учун нима сабабдан ҳақиқатдан ҳам ҳаётсевар ва фаол аёлни учратиш қийин эканлигини тушуниш учун биз бу воқеа билан танишувимизни яна давом эттиришимизга тўғри келади.
Давом этаётган ҳужумлар
Мен балоғат ёшига етган қизга айланаётган ўсмир қизчалик пайтларимдан бошлаб ўз оиламдан анча узоқлашган эдим. Катта опам Европага ўқишга кетди. (Етти йил давомида у уйга фақат уч ойлик таътилгагина келиб турди. Шунинг ўзиёқ оиламиздаги муҳитни тавсифлай олади.) Акам ҳам кетди. Ундан кичик опам ҳам намуна олиб, оилани тарк этди. Мен эса ўрта мактабни тугатиш учун уйда қолдим. Ўша пайтларда ота-онам менга болалигимда жуда зор бўлган эътиборларини қарата бошладилар. Аммо энди кеч эди. Менинг мурдага айланган юрагим бу вақтга келиб қаттик яширилган эди. Ота-онамга мен «намунали қиз ва яхши ўқувчи» ҳаётини намоён қилдим, аслида ўзим умуман бошқа ҳаётда яшардим.
Қалб яраларимнинг оғриғини босиш учун мен спиртли ичимликлар ва гиёҳванд моддалардан татиб кўрдим. Тажавузкор нофаол оталари томонидан юраклари яраланган кўпгина ўз тенгдошларим каби мен ҳам севги қидириб олдинига ўғил болаларга, кейинчалик эркакларга эътибор қаратдим. Жуда бўлмаганда мен ўзимни бундай учрашувларда бир кечага бўлса–да озгина бўлса ҳам севгини қўлга киритяпман–ку, деб ишонтиришга ҳаракат қилардим.
Сўнгги ўқув йилининг ёзини мен Европада ўтказдим. Мен Европанинг қадимий архитектура гўзаллигидан ва тўсатдан менга ато қилинган чексиз озодлигидан мутлақо бахтиёр эдим. Аммо уйидан узоқда, чўнтагида Eurail Pass21* билети ва кўкрагида яраланган қалби бўлган ёшгина аҳмоқ қиз ўзига фақат қонунни ҳурмат қилмайдиган эркакларнинггина эътиборини жалб қиларди. Италия бўйлаб саёҳатим даврида мен жинсий зўравонлик қурбони бўлдим ва ғазабга тушиб, мени хафа қилган одамни ўлдиришга тайёр бўлсам–да, қалбимнинг туб-тубида шундай муносабатга ўзимни лойиқ деб ҳисоблардим. Мен бошимга тушган кулфатда ўзимнинг айбдор эканлигимга ишонардим. Мен ўзимни ярамас одам ва оғриқ–аламлардан бошқасига лойиқ эмасман деб ўз қалбим душманининг фикрига қўшилдим. Кейинроқ Франция жанубида мен беихтиёр хавфли вазиятга тушиб қолдим. Керагидан сал ортиқча ичиб, эҳтиёткорлик ҳиссини йўқотиб, дугонам билан бир неча ёш йигитларнинг бизни меҳмонхонагача кузатиб қўйиш ҳақидаги таклифларини қабул қилдик. Биз айнан уларнинг иштирокида маҳаллий қаҳвахонада спиртли ичимликлар ичган эдик. Ушбу сатрларни ўқиётиб сиз бошингизни силкитсангиз керак, ахир, бундан кейин нима бўлганлигини билиш қийин эмас–ку. Мен ўзим ҳам бошимни тебратяпман. Уларнинг таклифларини қабул қилиб, биз меҳмонхона ўрнига кимнингдир уйида бўлиб қолдик ва мен у ерда яна зўрландим.
Бўлиб ўтган воқеа мени эсанкиратиб қўйди. Эсимда, мен кўзларимга ишонмай баданимдаги қонталаш изларни кўриб, жуда даҳшатга тушгандим. Мени зўрлаган йигитларга нисбатан ғазабим авж олган эди. Аммо қалбимнинг туб-тубида уят ҳисси ва ўзимга нафрат ҳам туғён урарди. Кучли, жасур ва ҳалол аёл бўлишни орзу қилиб, мен ўзимда на куч, на жасорат ва на ҳалолликни топган эдим. Мен ўзимга ёқиб қолган ва ўртасида аёл жинсининг рамзи бўлиш сурати бўлган медальон сотиб олдим ва уни тақа бошладим: унда айлана ва хоч белгиси бор эди. Айлана марказида эса муштнинг расми бор эди. Мен бу “тақинчоқ”ни ўз мустақиллигимни кўз-кўз қилгандай ва феминист аёл каби ғурур билан тақардим. Аммо шу билан бирга, меҳмонхонадан чиқишга баъзида қўрқардим. Мен айнан у туфайли зўрланганимга, айнан у менга қалб оғриқларини етказаётганига ва шу билан бирга жуда кўп аёлларга яхши таниш бўлган уят туйғусини келтирганига ишонар эдим.
Мактабга қайтиб мен ўз йигитимга бўлиб ўтган воқеаларни сўзлаб бердим. Унинг жавоби қуйидагича эди: “Ўйлайманки, сен шунга лойиқсан”. Сиз сезганингиз каби, муносабатларимиз хусусияти мен учун хақоратли эди. Йигит шафқатсиз ва унинг тили тийиқсиз эди. Мен унда ўзимга нисбатан бир томчи бўлса–да шафқат туйғусини кўрмадим, тасалли сўзларини эшитмадим. У ҳатто ўша зўравонлардан ғазабланмади ҳам. Болалигимда менга етказилган жароҳатлар янада чуқурлашди, оғриқли бўлди. Энди мен нима қилишим керак? Фақат олдимда бир йўл – ўз юрагимни яшириш йўли бор, холос. Ахир, мен фақат кўнгилсизликлар келтираман, ҳеч нимага арзимайман, ҳеч кимнинг мен билан иши йўқ, ҳеч ким менга ғамхўрлик қилмоқчи эмас. Мен ёлғизман.
Агар сиз ҳар қандай аёлнинг ҳикоясини эътибор бериб тингласангиз, ундаги асосий ғоя аёл устидан қилинган зўравонлик ёки жисмоний (жумладан, жинсий) ёки ҳиссий зўравонликдир; ёки аёл билан иши бўлмаган, аммо унинг кучидан охиригача фойдаланадиган, бу дунёнинг бефарқлигида ифодаланадиган зўравонлик эканлигини кўрасиз. Азиз дўстлар, қирқ йиллик бепарволик ҳам изсиз ўтмайди. Улар ҳам аёл юрагига сезиларли зарар етказади. Ҳар қандай ҳолда ҳам унинг яралари у “вояга етгандан” сўнг ҳам қонаб туради ва шу билан бирга жароҳатлар ўзлари билан бир хил номани олиб келадилар. Бутун ҳаёти давомида аёл ўзининг энг асосий саволига бир хил ва бир мазмундаги – юрагига қозиқоёқ каби қоқилган жавобни олади.
Мелиссанинг – ёшгина қизнинг онаси ҳақида биз юқорида айтиб ўтдик. Она қизини деярли чақалоқлигидан бошлаб урарди. Охир–оқибатда ўн тўққиз ёшида Мелисса уйдан қочиб кетди.
Мен ёшлар гуруҳларида қавмбошилик хизматини олиб бормоқчи бўлган одамга турмушга чиқдим. Менга албатта шундай қилишим керакдай туюларди, чунки бошқа бундай вазият бўлмайди деб ҳисоблардим – ахир, ўзимни жуда ҳунук деб ўйлардим-да. Менга уйланишни хоҳлаган бошқа эркак топилмаса керак.
Менинг эрим ҳаётимдаги биринчи эркак эди. Мен завқ-шавқ ила ва қувониб ўзимни унга бахшида қилдим. Биринчи никоҳ кечасидан кейинги тонгда мен эримни ўпиб қучоқладим. Аммо у мени итариб ташлаб ҳозир яқинликка хоҳиши йўқлигини айтди.
Шунинг кейин у бир ҳафтадан ортиқ мендан ўзини олиб қочиб юрди. У менга ҳатто қўлини ҳам теккизмади. Унинг менга бўлган ҳар қандай қизиқиши сўнганга ўхшарди. Мен руҳий тушкунликка тушиб қолгандим. Яна ўзимнинг энг асосий саволимга жуда таниш жавобни олгандим.
Бундай вазиятларда аёллар ўзларини айблашга мойил бўлардилар: “Мен ўзим ҳаммасига айбдор бўлсам керак”. “Менинг нимамдир бошқача бўлса керак” – бундай фикрлар кўпчилигимизнинг хаёлимизга келади. (Нима сабабдан биз ўзимизни яхшилашга интиламиз ёки юрагимизнинг энг муҳим саволини босиш учун шунча зарур ишлар топамиз.) Бизга ўта ёлғизлик ҳисси ҳам таниш. Ҳар қандай ҳолда ҳам айбдорлик туйғуси ва ёлғизлик бир-бирлари билан жуда боғлиқдир. Аёллар ўзларини рисоладагидай эмасликлари сабабли ёлғиз эканликларига ишонадилар.
Ўзимизни севимли ва эътиборга лойиқ деб ҳис қилмай, биз ё “мени безовта қилманг” ниқоби остига бекинамиз ва шу билан ўзимиздан бу дунёни итарамиз ёки маънан ва жисмонан бузуқларга айланиб, бундан ўзимизга нисбатан ҳурмат ҳиссини йўқотиб, дунёнинг эътиборини шошилинч тарзда ўзимизга жалб қилмоқчи бўламиз. Ўзимизни жуда керакли деб ҳис қилмай, биз фойдали бўлишга уринамиз. Ўз латофатимизга ишонмай жон-жаҳдимиз билан ўз ташқи кўринишимизни мукаммаллаштиришга уринамиз ёки ҳунуклик ниқоби остига беркиниб таслим бўламиз. Биз ўзимизнинг ярадор юрагимизни ҳимоя қилиш учун на кучимизни, на маблағимизни аямаймиз.
Дизуга22* ҳужум бошланганда мен ухлаб ётардим. Мени ва ўн иккита бошқа қизларни униформа кийган одамлар ушлаб олишди, соқчилар назорати остида номаълум томонга уч соат давомида юришга мажбур қилишди. Бутун кун бўйи бизнинг бошимизга таҳдидлар ёғилди: “Сизлар ифлос негрларсиз, биз сизларнинг даҳрий қабилаларингизни йўқ қиламиз”. Тунда бизни бир неча марта зўрлашди ва калтаклашди. Соқчилик қилаётган ва қуролланган араблар уч кун давомида бизга озиқ-овқат беришмади.
“Халқаро умумий авф. “Ҳуқуқни ҳимоя қилувчи ташкилот ҳисоботидан”, жабрдийда аёлнинг гувоҳлиги
Кўп асрлар давомида бу дунёнинг аёлга муносабатини яхши деб бўлмайди. Албатта, инсоният хотирасида аёлларни олийжанобларча ҳимоя қилиш намуналари бор, аммо умуман олганда, Адандан чиқиб кетилгандан буён айнан аёл алоҳида нафрат нишонига айлангандай туюларди. Юқорида мисол қилиб келтирилган ҳикоя нафақат Суданда, балки уруш азоб-уқубатларини чекаётган жуда кўп бошқа мамлакатлардаги минглаб шунга ўхшаш воқеаларнинг биридир. У ерларда аёлларга қилинаётган зўравонликлар фуқаролар урушларининг оммавий белгисидир. Ҳозирги замон ғарб жамияти миллионлаб аёлларга қилаётган ҳужумлар ва тўғридан–тўғри қилаётган зўравонликлар ҳақида–чи – бу ҳақда сиз нима деб ўйлайсиз? Шу билан қачонлардир Стейси тарафдори бўлган жанговар феминизм даври ўтмишда қолди.
Етмиш йилгина илгари Хитойда туғилган ва йўл ёқасида ўлиб кетаверсин деб ташлаб кетилган қизларнинг (ҳар доимгидай ўғил болаларни афзал кўришарди) турли ускуналар ёрдамида оёқлари ўсишига халақит бериларди. Жажжи оёқчалар аёл гўзаллигининг ажралмас бўлагидир. Бу эса уларнинг бахтли эгаларига муваффақият билан турмушга чиқишга имкон берарди. Бунинг устига, келинларнинг ногирон оёқлари куёвларнинг айнан шу қизларга уйланишлари учун яна бир туртки бўлиб ҳисобланган. Ахир, оёқлари ёшлигидан кишан ичида бўлган қизлар тез ва эркин ҳаракатлана олмай, кейинчалик бутун ҳаётлари давомида оқсоқланиб юрганлар. Бундай азобли усул 1930 – йилларда ноқонуний деб тан олиниб таъқиқланган бўлса–да, таъқиқдан сўнг ҳам бир неча йил давом этди.
Сизга Эски Аҳд саҳифаларидан яҳудий халқининг кўп асрлик тарихи давомида яҳудий аёллари ҳуқуқсиз бўлганликлари ва мол-мулкка тенглаштирилганликлари маълум бўлса керак. Уларга на Қонунни ўрганиш, на ўз болаларига расман таълим бериш мумкин эмас эди. Синагогларда аёлларга ҳозиргача ҳам эркаклардан бошқа жой ажратилади. Қадим замонларда эса художўй яҳудийнинг эрталабки ибодатида кўпинча: “Худойим, мени даҳрий, аёл ёки қул қилиб яратмаганинг учун Сенга миннатдорчилик билдираман” – деган гапларни эшитиш мумкин эди.
Хитой мақолида бундай дейилган: “Аёл худди сув каби шаклсиз ва овозсиз бўлиши керак”. Ҳиндларнинг мақоли ҳам унга қўшилади: “Аёлни ўқитиш – бу қўшнининг боғини суғориш билан баробардир” дейилган. Албатта, бу – бир вақтнинг ўзида ҳам аҳмоқона, ҳам фойдасиз машғулотдир. Индуизм маданиятида аёл сигирдан камроқ қадрланади. Исломда аёлнинг гувоҳлиги кучга эга бўлиши учун унинг сўзлари учта эркак томонидан тасдиқланиши лозим.
Аммо аёлни камситиш тарихи унга таълим олиш ҳуқуқини рад қилиш ёки унга бошқа қонуний ҳуқуқларни бермаслик истаги билан чегараланиб қолмайди. Клиторидэктомия – клиторни кесиш ёки уни олиб ташлаш – аёлларнинг жинсий органларини майиб қиладиган жуда оғриқли жарроҳлик – ўн беш ёшга етган қизларда амалга оширилган. Бундай ваҳшийлик ҳозирги кунгача ҳам асосан Африка давлатларида давом этиб келмоқда. Ушбу жисмоний жазо саҳронинг ўзида ўткир тош ёрдамида ўтказилади. Ана шундай “жарроҳлик”дан сўнг касал юқтириш истисно эмас, балки қонуният эканлигига, кўпинча, у ўлим билан тугашига ҳайрон қолмаса ҳам бўлади. Демак, жарроҳлик ўз мақсадига етди. Ахир, жинсий ҳузурни таътиб кўрган аёл хавфли-ку, шунинг учун уни доимо назорат остида ушлаш керак.
Аёлларга қилинадиган жинсий зўравонлик ҳатто кичкина қизларни ҳам аямайдиган бутун дунёда эпидемия хусусиятига эга. Ҳар йили миллиондан ортиқ аёллар жинсий қулликка сотиладилар. Худойим, бу аёлларга нисбатан қилинадиган ва бир мақсадга йўналтирилган, кўпинча ғайриинсоний, оммавий зўравонликни қандай изоҳлаш мумкин? У қаердан пайдо бўлган? Шундан сўнг ҳам “эркак – аёлнинг душмани” эканлигига ким шубҳаланади? Эркакларнинг бундай ваҳшийликдаги иштироки кундай равшан ва шундай кун келадики, улар ўз қилмишлари учун албатта Яратганнинг олдида жавоб берадилар. Аммо сиз бу воқеани ёки ўзингиз бошингиздан кечирган воқеани, ушбу воқеалар ортида турган ҳақиқий кучларни кўрмагунингизча, уларнинг асл мақсадларини англаб етмагунингизча тушунмайсиз.
Бу аёлларга нисбатан бутун дунёда кузатиладиган нафратнинг манбаи қаерда? Нима сабабдан у шунчалар ёвуз хусусиятга эга?
Ниҳоятда нафратга сазовор
Чунки бизнинг курашимиз ўткинчи башарга қарши эмас, балки самовий оламдаги ёвуз руҳий кучларга, ҳокимлару ҳокимиятларга, бу қоронғи дунёни бошқараётган руҳий ҳукмронларга қаршидир.
Момо Ҳавонинг қизлари дуч келадиган ҳужумларнинг узоқ тарихини ва ўта ярамаслигини ёвузликнинг руҳий кучларига эътиборни қаратмасдан тушуниб бўлмайди. Улар ҳақида эса бизни Муқаддас Ёзув огоҳлантирган. Бу – эркаклар (ўз жинсий вакилларига нисбатан зулм ўтказишга мойил бўлган аёллар ҳам) аёлларга нисбатан қилган ёмон муносабатлари учун жазо олмайдилар дегани эмас. Йўқ. Биз фақат Момо Ҳаво ва унинг қизларига қилинган ёвузликлар изоҳининг биронтасини ҳам то бу фожеали воқеаларнинг ҳақиқий айбдорини – аёлларга нисбатан алоҳида нафрати бўлган зулмат бегини кўрмагунимизча тўла деб ҳисоблай олмаслигимизни айтмоқчимиз.
Адан боғида қандай воқеа юз берганлигини эсланг. У ерда иблиснинг ҳужуми кимга қаратилганлигига эътибор беринг. У инсониятга қарши ҳужумлари учун кимни танлади? Унга Одамни танлашга ҳеч ким ҳалақит бермади... аммо у бундай қилмади. Шайтон Момо Ҳавога ташланди. Айнан у – Момо Ҳаво унинг диққат-эътиборининг марказига айланди. Сиз ҳеч қачон бунинг сабаби нима эканлигини ўйлаб кўрганмисиз? Эҳтимол, шайтонга – ҳар қандай йиртқич каби – энг нимжонни танлаш одатдир? Бундай фараз ҳам ҳақиқатдан йироқ эмас. Иблис чиндан ҳам шафқатсиз ва бетайиндир, аммо бизга унинг аёлни танлагани сабаби сир бўлиб туюляпти.
Сизга иблис бўлган фаришта илгари Люцифер23* деб номлангани маълум бўлса керак. Бу бизда унинг шуҳрати, истеъдоди ва мисли кўрилмаган улуғворлиги ҳақидаги фикрни туғдиради. Бир пайтлар, ўз улуғворлиги кунларида у фаришта – қўриқловчи унвонига кўтарилган эди. Кўпчилик унинг Худога тегишли фаришталар лашкарига бошлиқ ва Худо шуҳрати қўриқловчиси бўлганига ишонади.
Эй инсон, Тир шоҳи ҳақида марсия куйлаб, унга Мен Эганг Раббийнинг шундай сўзларимни етказ: эй Тир шоҳи, сен баркамолликнинг аъло намунаси бўлиб, ниҳоятда доно, гўзалликда тенгсиз эдинг.Сен Худонинг боғи Аданда яшар эдинг. Либосларинг: қизил ёқут, хризолит, олмос, топаз, ақиқ, яшма, зангори ёқут, феруза ва зумрад каби олтин гардишга солинган қимматбаҳо тошлар билан безалган эди. Кийимларингга нафис олтин нақшлар солинган эди. Сен дунёга келган кунинг бу ажойиб тошлар махсус сен учун тайёрланган эди. Мен қудратли бир карубга сени кўриқлашни буюрган эдим. Сен Худонинг тоғида истиқомат қилар эдинг, оловли тошлар орасида юрар эдинг.
Бу гўзаллик мукаммаллиги бўлмай нима? Мана сизга жавоб: Люцифер Худо қўллари яратган ажойиб ижод маҳсули эди. У шунчалар гўзал эдики, бу унинг ҳалокатига сабаб бўлди. Унинг юрагига ғурур кириб олди ва у ўзини алданган деб ҳисоблади. Шундан сўнг у Худо билан тенг бўлишни, унга тегишли бўлган шарафга эгалик қилмоқчи бўлди. Уни энди ўзига дунёнинг яратилиш тарихида ажратилган, тўғрисини айтганда – шарафли роль қониқтирмай қолганди: У ўз талабларида асосий ролга даъво қила бошлади. У юлдуз бўлишни истади, барчанинг эътиборининг марказида бўлишни, ҳамда ўзини севишини хоҳлади.
Сен кўркамлигинг туфайли мағрурланиб кетган эдинг, савлатинг туфайли ақл–фаросатдан воз кечган эдинг. Шунинг учун Мен сени ерга улоқтириб, шоҳлар олдида шармандангни чиқардим.
Иблис ўз гўзаллиги туфайли мағлуб бўлди ва энди у барча гўзаллик эгаларидан ўч оларди. У гўзалликни ҳамма жойда – қаерда қўлидан келса ўша жойда – вайрон қиларди. Конлар қазиб ташланган ер, тўкилган нефть, ўт қўйишлар, Чернобиль – мана унинг қасоси излари. Ер юзидаги Худо шуҳратини вайрон қилиб, у буюк санъат асарини йўқ қилиш мақсадида ташланган худди телба каби ҳаракат қилади.
Аммо у Момо Ҳавога мутлақо бошқача нафрат билан қарайди .
Чунки у жозибали ва бетакрор эди, у эса ўз гўзаллигини йўқотганди. Момо Ҳаво ва фақат Момо Ҳаво – Худо гўзаллигининг олий тимсолидир. У жаҳондаги ҳеч бир бошқа ижодга ўхшамай, Худо шуҳратини тасвирлайди ва Унга бутун дунёни жалб қилади. Биз бу қанчалар нафратли эканлигини ва у Момо Ҳавога қанчалар кучли ҳасад қилишини тасаввур ҳам қила олмаймиз.
Бундан ташқари, иблис Момо Ҳавони ёмон кўришининг яна бир сабаби шундаки, у ҳаёт ҳадя қилишга қодирдир. Ҳаётни эркаклар эмас, аёллар беради, улар шу янги ҳаётни озиқлантирадилар ҳам. Бунинг устига, Момо Ҳавонинг қизлари бу дунёни ҳиссий, руҳий ва ўзлари қурадиган ўзаро муносабатлар орқали – бир сўз билан айтганда, нимага қўллари тегса ўша орқали жонлантира олиш қобилиятига эгадирлар. Иблис эса Муқаддас Китобда “Азалданоқ қотил эди” деб аталган (Юҳ. 8:44га қаранг). У ўлим олиб келади. Унинг шоҳлиги – ўлим шоҳлигидир. Диний қурбонлик келтиришлар, геноцид, холокост, аборт – буларнинг бари унинг ишидир. Момо Ҳаво у учун жуда катта хавфдир, чунки у ҳаёт олиб келади. Момо Ҳаво ҳаёт қутқарувчиси ва у шу ҳаётни ҳадя қилувчидир. Момо Ҳаво исми “ҳаёт” ёки “ҳаёт манбаи” деган маънони билдиради. “Хотин жамики инсонларнинг онаси бўлгани учун, Одам Ато унга Момо Ҳаво, деб исм берди.” (Ибт. 3:20).
Ана шу иккита далилни бир-бирига қўшинг: Момо Ҳаво Худо гўзаллигининг тимсоли каби ва у яна ҳаёт ато қилувчи – шунда сиз иблис нима сабабдан ундан шунчалар нафратланишини ва жуда шафқатсизлик билан унга ҳужум қилишини тушунасиз. Тарих бу борада бизда ҳеч қандай шубҳа қолдирмайди. Энди тушундингизми?
Сизга яхши таниш бўлган воқеаларни эсланг. Уларнинг деярли ҳаммасида жиноятчи бош қаҳрамоннинг севимли аёлини таъқиб қилади, у ўз зарбасини гўзалга қаратади. Магу Корани (“Сўнгги могикан”), Узуноёқ Эдуард Марронни (“Жасур қалб”) , Коммодус Максимуснинг хотинини (“Гладиатор”) таъқиб қилади. Ёвуз ялмоғиз уйқудаги гўзални ўлдиришга интилади, ўгай опалари Кулойимга азоб беришади, иблис эса Момо Ҳавони ҳалок қилишга интилади.
Инсоният душмани томонидан аёлларга бўлган бундай қизиқиш кўп нарсага ойдинлик киритади, аммо у бизни қўрқитмаслиги керак. Аксинча, ушбу далилни эътиборга олиб сиз ўз ҳаётингизни кўпроқ тушунасиз. Кўпинча сиз ўзингиз билан юз бераётган бахтсизликларга ўзингизни лойиқман деб ўйлайсиз. Агар келишган, ақлли, интилувчан ёки илтифотли бўлганингизда сизни кўпроқ севишларига ва қадрлашларига, ҳамда ўзингизга етказилган оғриқлардан қутилиб қолишингизга соддаларча умид боғлаб ўз айбингизни қидириб топишга уринасиз.
Кўпчилик аёллар айбдорлик туйғуси юки остида яшашади. Бунинг сабабини улар ўзларидан қидиришади – ўзлари мукаммал бўлмаганликлари учун ўзлари орзу қилган эътибордан маҳрумдирлар, буюк саргузаштларда бош рол ўрнига энг сўнгги ўрин билан кифояланиб қолишимизга тўғри келади, биз бошқаларга намоён қиладиган гўзалликка эга эмасмиз. Ўзимизнинг руҳий жароҳатларимиз келтирган нома доим бир хил мазмунга эга: “Сен ўзинг ҳаммасига айбдорсан. Сен ўзинг лойиқ бўлган ҳаётда яшаяпсан”. Биз ҳозиргина ойдинлик киритган масалалар нарсаларнинг ҳақиқий аҳволи ҳақидаги бизнинг тасаввуримизни тубдан ўзгартиради. Энди бизнинг барча кулфатларимизнинг сабаби – бу бизнинг шарафли вазифамиз эканлиги, биздан зулмат шоҳлигига таҳдид уфураётгани аниқлашди, чунки бизнинг зиммамизга жуда ноёб вазифа – бу дунёга Худонинг шарафи ҳақида гувоҳлик беришдек вазифа юклатилганлиги тушунарли бўлди.
Биздан жуда нафратланишади ва бунинг сабаби – бизнинг кучимиз, гўзаллигимиздир.
“Сизга ёлғизлик туйғуси танишми?”
Мен шуни тан олишим керакки, бу китобга ҳаммуаллиф бўлиш истагим йўқ эди.
Ушбу китобнинг ёзилишига менинг ҳеч бир шубҳам йўқ эди. Бунинг устига, уни ёзиш зарур эди. Мен фақат унинг яратилишида иштирок қилмоқчи эмас эдим. Китоб устида ишлаш мендан аёллар даврасида бўлишни, демак, менинг ўз хотиним билан боғлиқ бўлган барча масалаларга аралашувимни, шу билан бирга, кундалик ҳаётим талаб қилганидан чуқурроқ аралашувни талаб қилишини билардим. Аёллар масаласига бағишланган китобга ўзимнинг бир қисмимни бериш учун чуқурроқ тушунишим, кўпроқ эътибор билан эшитишим, яхшироқ ўрганишим керак эди. Буларнинг бари – аёл қалбининг сирларини очишга уриниб кўриш учун керак. Қилишим керак бўлган иш ҳақида фикр менинг танамга аллергия тоширарди. Мендаги нимадир бу жараёнда иштирок этишдан бош тортишга ундарди. Бундай истиқбол менда фақатгина бир истакни – қочиб кетиш ва чуқурроқ бекиниш истагини туғдирарди.
Мен ўз қўрқувларимнинг ҳақиқий сабаблари борасида алданмаган эдим, мен ўз иккиланишимнинг сабабини ўрганишим ҳам керак эмасди. Ана шунинг учун ҳам мен ўзимни бутунлай нотавон ҳис қилардим. Айни пайтда мен аёл қалби учун бўладиган курашим ҳақида етарлича маълумотга эга эдим. Аёллар муаммоларига ҳаттоки тўп ўқи борадиган жойчалик ҳам яқин келишни истамаслик менда ва кўпчилик эркакларда қаердан пайдо бўлган? Бунинг сабаби нима? “Сизни тушуниш жуда қийин. Бу биздан жуда кўп куч талаб қилади? Эркаклар соддароқ. Уларни билиш осонроқ”. Сиз ўзингиз бутун ҳаётингиз давомида оғирлиги остида яшаган ўша хатларнинг мазмуни шундай эмасми? “Сиз жуда... ва... етарлича эмас... Сиз ўзингизга сарфланган вақт ва кучга лойиқ эмассиз”. (“Умуман нима сабабдан бундай муаммолар пайдо бўлади? Демак, сизга нимадир етишмайди”.)
Бизнинг кунларимизда аёллар муаммоларини эркаклар жиддий тушунишни истамасликларининг сабаби – уларнинг мағлуб бўлиш олдидаги кучли қўрқувларидир, деб кўрсатиш мумкин. Шу билан бирга, эркаклар истаганларича “жинслар орасидаги фарқлар”, Марс ва Венера, Индер психологияси фарқлари тўғрисида ҳазиллашишлари мумкин. Аммо ҳақиқатда гап шундаки, улар қўрқадилар. Ҳар бир эркак ўзининг севимли аёлининг юрагини кемираётган муаммоларга дуч келиб, уларга бас кела олмасликдан, унга ёрдам бера олмасликдан қўрқади. Ва бу гуноҳ унинг виждонида ётибди. Бу унинг қўрқоқлигидан дарак беради. Аёлнинг қўл-оёғини кишанлайдиган уят туфайли эркакнинг бундай ўзини тутиши кўпинча унга зарар етказмайди. Никоҳларнинг жуда катта қисмига (узоқ вақт давом этган севгига одатда қуйидаги ёзилмаган қоида ҳамкорлик қилади: “Мен ушбу чегарадан бир қадам ҳам ўтмайман. Мен шу масофани ўз ихтиёрим билан босиб ўтдим. Шу ерда мен тўхтайман, аммо сени ташлаб кетмайман ва бу сени бахтли қилиши керак”. Жинслар ўртасидаги кескинликни бўшаштиришнинг ўзига хос усули ана шундай пайдо бўлди – кўринмас чегарадан ўтмасдан бир-бирлари билан яшашга ўзаро келишув.
Бундай келишув оқибатида жуда кўп аёллар ўзларини ёлғиз ҳис қиладилар.
Қисман бунинг сабаби эркакларнинг сийқаси чиққан худбинлиги ҳамдир. Худо учун эркакларнинг худбинликлари ва шахсиятпарастликлари сир эмас. Иблис Момо Ҳавога биринчи марта ҳужум қилганда, Одам ато уни ҳимоя қилиш учун ҳеч нарса қилмади. Эркаклар ё шафқатсизликни ёки нофаолликни намоён қилиб гуноҳ қиладилар. Бу ҳеч ким учун сир эмас ва мақтанишга ҳам арзимайди.
Аммо иш фақат шу билан тугамайди. Эркаклар бунданда хунук ишларни қиларканлар. Бундан бир неча ой илгари биз жуда қизиқарли семинар ўтказдик. Ушбу семинар давомида эркак табиатининг яна бир уятли хусусияти очилди – бу мен учун янгилик эди.
Бу семинарни биз Стейси билан ҳам аёл, ҳам эркак хизматчилар учун, ўз навбатида Худо билан ибодатда ёлғиз қолишга бағишланган семинарларни ўтказишда иштирок этадиганлар учун ўтказдик.
Эркак хизматчиларнинг бир гуруҳи навбатдаги шундай семинар олдидан аёл хизматчилар гуруҳига ибодат ёрдамини кўрсатиш истагини билдиришди. Ҳар бири чиндан ҳам ажойиб бўлган аёлларимиз учун бу ўзларини Масиҳдаги биродарлари олдида намоён қилиш ва уларнинг юраклари қандай ҳолатда эканлигига назар ташлаш учун имконият эди.
Тезлик билан семинарнинг тахминий давомийлиги ва уларнинг техник таъминоти гуруҳининг таркиби сингари ташкилий масалаларни ҳал қилиб, аёл хизматчилар гуруҳи иштирокчиларининг руҳий кайфиятларига ўтдик.
Бизнинг мулоқотимиз анча ишончли тусга кирганда, мен ўзимни ёмон ҳис қила бошладим. Менда бир тушунтириб бўлмайдиган ва шу билан бирга жуда кучли истак пайдо бўлди.
Ёлғиз қолиш истаги
Бу ҳақда ҳеч нарса дейилмаган бўлса–да, аёл хизматчилар гуруҳи вакилларининг хулқида менда бундай истакнинг пайдо бўлишига таъсир қиладиган ҳеч нарса йўқ эди, мен ўзимда шу истакни сездим. Бунинг устига мен ушбу истагимни тушунтириб берадиган бирон сабаб йўқлигига ишончим комил эди. У бор–йўғи кучли ҳиссий чайқалиш эди, холос. Мен унинг қандай пайдо бўлганини тушунтириб беришга қийналаман, аммо бир нарсага аминманки, бу жуда кучли интилиш эди. Мен уни қуйидагича тасвирладим: эҳтимол, тўхташ ва бошқа тафсилотларни тушунтирмаслик керакдир. Аёлларнинг руҳий муаммоларига кириб боришимнинг ҳар бир дақиқаси менда ёлғиз қолиш истагининг кучайиб боришига сабаб бўларди. Уларнинг юраклари қанча кўп очила бошласа, мен шунча тез бу суҳбатни тугатишни, тезроқ бекиниб, таслим бўлишни истар эдим. Бепарво бўлиб, мен ўзим тушуна олмайдиган бир нарсага дуч келганимни тушундим.
Эркак бўлганим учун, гапирилаётган туйғулар менинг бу аёлларга ҳақиқий муносабатларимга сира ўхшамаслигини тушуниб турар эдим. Мен уларни яхши кўраман, ҳар доим қилганим каби уларга ҳар томонлама ёрдам кўрсатишни истайман. Шунингдек, ана шундай муносабатим аёллар юракларининг хоҳишларига қаршилик қилишини ҳам тушунардим, ахир, улар мулоқот учун очиқ эдилар–да. Шунинг учун суҳбатимизни бўлиб, уларга муҳокаманинг асосий мавзусига ҳеч қандай алоқаси бўлмаган саволни бердим. Шундай қилиб, мен уларга шу саволни бердим: “Айтинг–чи, сизга ёлғизлик туйғуси танишми?” Саволга жавобан ўртага жимлик чўкди, орадан ҳеч қанча вақт ўтмай аёлларнинг кўзларида ёш пайдо бўлди ва йиғи товушлари эшитилди. Аёллар юракларининг туб-тубидан – ўзлари ҳам билмаган жойларидан ҳўнграган йиғи чиқиб келарди. “Ҳа, - деб бир овоздан жавоб беришди улар. – Биз ўзимизни жуда ёлғиз ҳис қиламиз”.
Аммо мен ишонаманки, бу аёлларнинг ўзлари тан олган ёлғизлик нафақат ҳозир гап бораётган уларнинг ибодат хизматларига тааллуқли, балки аёллар ҳаётининг барча томонларига тааллуқлидир.
“Сизлардан мен қандайдир аниқ вазиятни эмас, балки кенгроқ маънода сўрадим, - аёлларга таниш бўлгани каби ёлғизлик танишми? – Ҳа, албатта. Биз деярли ҳамиша ўзимизни жуда ёлғиз ҳис қиламиз”.
Сиз билишингизни истайман: бу аёлларнинг ҳар бирининг ҳаётида жуда яқин, жуда илиқ, ишончга асосланган муносабатлар бўлган. Ва агар улар ўзларини яхши ҳис қилган бўлсалар, Худойим, унда бошқа аёллар ўзларини қандай ҳис қилишлари керак? Гуруҳимизнинг эркакларида пайдо бўлган ёлғиз қолиш истагини қандай изоҳлаш мумкин? Ахир, Масиҳдаги опаларимиз ҳаётидаги шунча йиллик самимий ёрдам ва иштирокдан сўнг бизда шундай истаклар пайдо бўлса, унда жамоат деворларидан ташқаридаги оддий эркаклар нималарни ҳис қилишлари керак? Баҳс бойлашаман, улар бизнинг туйғумиз қандай эканлигини тушунмаган ҳам бўлардилар, уни сўз билан ифодалаб ҳам беролмаган бўлардилар. Аммо бундай туйғу уларга жуда яхши таниш эканлигига асло шубҳам йўқ. Эҳтимол, бу ҳақдаги фикр уларнинг ҳаёлларига келгандир ё уларнинг аёллари ёки ҳам уларнинг, ҳам аёлларининг хаёлларига келгандир.
“Уни ташлаб кет ёки тинч қўй, ёлғиз қолсин ёки у ҳаётингни бағишлашга арзийдими, ўйлаб кўр, - у сенинг ҳаётингни жуда қийинлаштириб юборади”. Ҳар бир аёл туғилгандан бошлаб иблис бизга ана шундай қилишни маслаҳат беради. Бу Хитойда ҳалок бўлишлари учун йўл четларида қолдириб кетилган аёл жинсидаги чақалоқлар устидан руҳий ва ҳиссий жазога тенг эмасми?
Бу орада душман ҳар бир аёлнинг қулоғига пичирлайди: “Сен ёлғизсан ёки сени аслида қандай эканлигингни улар тушуниб етгунларича сени ташлаб кетадилар ва сен ёлғиз қоласан”.
Тўхтанг, ўзингизни босиб олинг, ўз-ўзингизга савол беринг: “Мен шу сўзларга ишонмадимми? Ишониб, бутун ҳаётим давомида қўрқувдан титраб яшамадимми?” Кўпчилик аёллар – эртами кечми – эркаклар ташлаб кетишларидан қўрқадилар –бошқа аёллар уларга худди ўзларини ташлаб кетганлари каби муносабатда бўлишларидан ҳам қўрқадилар. Момо Ҳаво қизлари устида қилич ушлаб турган бу таҳдидни, аёллар қалбини яралаётган бу даҳшатли қўрқувни, бу ярамас ёлғонни фош қилиш вақти келди.
Хотирамга “Узуклар ҳукумдори” трилогиясининг иккинчи қисми – “Икки қалъа” фильмидаги бир саҳна келди. Воқеа Рохан қироллигидаги қасрда гўзал Эован кўшкида бўлиб ўтади. У Рохан қиролининг жияни ва унинг саройидаги ягона аёлдир. Унинг севимли акаси – қирол амакисининг ўғли Теодред ҳозиргина жангда олган яраси туфайли ҳалок бўлди. У акасига мотам тутиб кўз ёши тўкяпти. Бу пайтда қирол маслаҳатчиси ниқоби остида яшириниб юрган хиёнаткор ва пасткаш Грим Гнилоуст унинг хонасига яшириниб кириб, ҳимоясиз бечора қизни аврай бошлайди.
Грим Гнилоуст: Оҳ... у тунда ўлган бўлса керак. Бу қирол учун қандай фожеа – у ягона ўғли ва ворисидан маҳрум бўлди. Бундай йўқотишга кўникиш қандай оғирлигини мен тушунаман. Айниқса, ҳозир – аканг сени ташлаб кетган пайтда. [Айнан Грим Гнилоуст – акасининг қувилишини ташкил қилган эди.]
Эовин: Илон, қоч менинг ёнимдан. (Мени ёлғиз қолдир, мени тинч қўй)!
Грим Гнилоуст: Оҳ, сен қанчалар ёлғизсан! Ким билади, сен қоронғу тунларда, уйқунг қочиб кетганда, ҳаёт кўзингга шундай аянчли туюлганда, хонанг деворлари худди марҳумни қабр деворлари ўраб олгани каби устингга бостириб келаётганда, сен нималарни шивирлайсан. (У қўлини қизнинг юзига теккизади.) Қандай гўзал... қандай совуқ.. Худди эрта баҳор тонгги каби – ҳали ҳам қишдаги каби муздай.
Эовин: (Ниҳоят унинг таъсири остидан қутулиб чиқиб) сенинг лабларингда заҳар бор.
“Оҳ, сен қандай ёлғизсан!” Айнан шу сўзлар билан иблис сизнинг юрагингизга йўл очади. У аёлнинг энг кучли қўрқувида – ташлаб кетилиш қўрқувида ўйнайди. У аёл ёлғизлигининг муаллифи ва у аёл ҳаётидаги ҳар бир кўнгилсиз воқеани унинг яқинлари ташлаб кетмоқчи каби қилиб кўрсатишга уринади.
Умид йўқолмаган
Мен (Жон) эркакларга буларнинг ҳаммаси безарар бўлади демоқчи эмасман. Худо шоҳид: биз ҳам кўп тавба қилишимиз керак. Мен фақат минглаб йиллар давомида аёлларга ва гўзалликка қилинаётган ҳужумларни кўрмагунингизча тушунмайсиз, демоқчиман. Улар ўз ёвузлиги билан бу дунёга машҳур барча ёвузлардан устун бўлган қандайдир кучларнинг мақсади эканлигини сиз билиб оласиз. Душман Момо Ҳавони жуда ёмон кўради. Агар сиз бизнинг дунёмиз тарихида у қандайдир рол ўйнашига ишонсангиз, сиз буни инкор қила олмайсиз.
Сиз билан юз бераётган барча воқеаларда иблиснинг қўли бор. Агар у сизга тўғридан-тўғри ҳужум уюштирмаган бўлса – бунда, албатта, инсон гуноҳининг катта аҳамияти бор – бундай ҳолда у сизнинг юрагингизда ўзингиз олган яраларнинг номалари мустаҳкам ўрин эгаллашлари учун қўлидан келган ҳамма ишни қилади. У сизни уят туйғуси, ўзига ишончсизлик ва барча турли гуноҳларда ўз-ўзини айблаш туйғулари билан таъқиб қилиб юради. У сизга сохта таскин берувчиларни юборади ва уларга бўлган тобелигингизни кучайтиради. У сизнинг қайта туғилишингизга тўсқинлик қилади, чунки айнан шундан у энг кўп қўрқади. У сизнинг ҳақиқий “мен”ингиздан ва ким бўлишингиз кераклигидан қўрқади. У сизнинг гўзаллигингиздан ва ҳаёт ҳадя қилувчи юрагингиздан қўрқади.
Энди эса ўз Шоҳингизнинг овозига қулоқ тутинг. Худо юрагидан чиқаётган сизга қарата айтилган сўзларни тингланг.
Қуддус ҳақи, мен сукут сақламайман,
Сион ҳақи, мен жим турмайман.
Унинг зафари тонг каби
Унинг нажоти машъала каби ёнмагунча,
Мен асло жим турмайман.
Эй, Қуддус халқи, халқлар сизнинг ғалабангизни,
Ҳар бир шоҳ шуҳратингизни кўради.
Эгам Ўз оғзи билан берган
Янги ном билан чақириласиз.
Сизлар Эгамнинг қўлида
Худойингизнинг қўлида шоҳлик тожи бўласиз.
Энди сизни “Тарк этилган”, деб айтмаслар,
Сизнинг юртингизни “Ташландиқ”, деб атамаслар.
Энди сизга “
Юртингизни эса “
Зотан, Эгангиз сиздан мамнун бўлади,
Йигит қиз билан турмуш қургандай,
Ўғилларингиз юртингизга боғланиб,
Унга эгалик қилади.
Куёв келин билан қандай
Худойингиз сиз билан шундай севинади.
Аммо сени ҳалок қилганлар, ҳалок бўлади,
ҳамма ғанимларинг сургун қилинади.
Сени талон–торож қилганлар, таланади.
Сенга ташланганлар, ўлжа бўлади.
Ғанимларинг сен ҳақингда “Сиондан ҳамма юз ўгирган,
ҳеч ким унга ғамҳўрлик қилмайди”, деб айтишади.
Мен эса сени соғайтираман,
ярангга шифо бераман”, — дейди Эгамиз.
Сиз ҳақиқатдан ҳам
тушунмагунингизча ўз аёллик тақдирингизга тушуна олмайсиз.
Мана нима сабабдан азиз сингилжоним, сизнинг қайта туғиладиган вақтингиз етиб келди. Чунки сизнинг душманингиздан буюкроқ Худо бор. Дунё пайдо бўлгандан буён сизни қидираётган Худо қалбингизга шифо бериш учун келди. Келинг, Унга ўз нигоҳимизни қаратайлик.
С нов. стр.
6
Яраларга шифо бериш
Бир соатгина илгари чолиқуши бизнинг гаражимизда қамалиб қолди.
Бу митти қушчалар ҳар йили ёзда бизнинг Колорадога учиб келадилар: шу ерда ин қурадилар, бола очадилар, боғларни безаган турли-туман гуллар орасида базму жамшид қиладилар. Улар жажжи қанотчалари билан ҳавода хуштак чалиб қанот қоқишларини, осмону фалакда ва гуллар устида турли акробатик ҳунарларни бажаришларини кузатиб туришнинг ўзи ҳузур-ҳаловатдир. Олдинига уларнинг борган сайин юқорига интилган ва ердан тахминан 30 фут баландликдаги парвозлари вертолёт ёки бизга болалигимиздан севимли бўлган ўйинчоғимиз – пирпиракнинг парвозига ўхшайди. Кейин улар тезлик билан ерга худди тош каби интилиб пастга шўнғийдилар. Аммо энг охирги дақиқада яна юқорига кўтарилиш ва буларнинг барини бошқатдан такрорлаш учун осмонга интила бошлайдилар. Улар жажжи, ёрқин патларга ўралган ўйноқилик тимсолидирлар.
Разм солиб қарасангиз, сиз ушбу жажжи нафис мавжудотларнинг қанотчалари худди зумрад тошлар каби нур сочишини, бош бармоғингиз катталигидаги оч яшил кўкраклари худди қимматбаҳо тошлар ўрнатилган тож каби ялтирашини кўрасиз. Уларнинг баъзилари эса қуёшда анор тошларидан ёрқинроқ нур сочувчи тақинчоққа ўхшайдиган тўқ-қизил ялтироқ қанотчаларини кўз–кўз қилиб учадилар. Улар бизнинг камтарона уйимиз бурчакларида тортилган тирик камалакни эслатадилар – жуда ажойиб, сеҳрли эртакдан келган ва Худо гўзаллиги ҳақида ташвишсиз, жозибали хаёлот каби эди бу қушчалар. Бугун эса ушбу жажжи қушчалардан бири, гаражнинг очиқ турган эшигини ўз инига олиб борадиган янги йўл деб ўйлаб у ерга учиб кирди ва қанча уринса ҳам қайтиб озодликка чиқа олмади. Бечора! Ойна олдида қанот қоқаркан, у борган сайин ваҳимага тушар, ўзидан кўзга кўринмас тўсиқ орқали бекитилган дунёга учиб чиқишга жон-жаҳди билан урунарди.
Ўғилчам Блейн қушчани озод қилиш учун гаражга кирди. Унинг акаси Сэм узун таёқ ёрдамида бир нечта асираларни озодликка чиқаришга муваффақ бўлди. Аммо бу жажжи қушча ваҳима билан учишда давом қиларди: у қўрқувдан эс-ҳушини йўқотиб ўзига озодлик йўли бўлиб туюлган бир ойнадан иккинчисига ўзини урарди. Ниҳоят, у катта тезлик билан дераза ойнасига урилди ва полга қулаб тушди. Блейн қўлига қўлқоп кийиб қушчани полдан кўтариб олди ва уни тирилтириш мумкинми ёки йўқми – билиш учун гараждан олиб чиқди. Деярли ўн беш дақиқача бечора қушча худди ўликдай ётди, аммо кейин кўзларини очди ва қанот қоқиб ҳавога парвоз қилди.
Оиламиз бу жажжи, ёрқин қанотли қушчани қутқарганда, юракларимиз қанчалар меҳр-шафқат ва ғамхўрликка тўлганидан ҳайратга тушдим. Бутун оиламиз аъзолари ўз ишини ташлаб қанотли асирага ёрдамга отланди. (Сизга-чи, сизга бу ташвишсиз мавжудот ҳақидаги ҳикоя таъсир қилдими?) Раббий Исо осмондаги қушлардан кўра, сиз ҳақингизда кўпроқ ғамхўрлик қилиши ҳақидаги бир гувоҳлигини эслатмоқчиман: “Сиз қушларга қараганда анча қадрлироқсиз–ку!” (Мф. 6:26). Сиз чиндан ҳам қадрлисиз. Сиз менинг азиз синглим – Унинг ижоди гулчамбарисиз, Унинг шонли тимсоли аксисиз. У сизни қутқариш ва юрагингизни озод қилиш учун қўлидан келган ишни қилади.
Таклиф
Масиҳийлик ҳаётимизнинг кўп йилларини биз Стейси билан жуда яхши жамоатларда бизни сажда қилишга, қурбонлик қилишга, ишонишга, азоб-уқубатларга сабот билан чидашга ва Худо Сўзини севишга ўргата олган масиҳийлик жамаотларида ўтказдик. Аммо жамоатда ўтказилган шу йиллар давомида бизга Исо Масиҳ хизматининг асосий мақсадини тушунтириб беришмади. Бошқа жуда кўп масиҳийлар ортидан биз ҳам Исо ер юзига келди ва хочда Ўз қонини тўкиб бизни гуноҳдан, ўлимдан халос қилди деган таълимотни ўзлаштирдик. Биз авфга эришиб, Самовий Отамизнинг уйига қайтиб боришимиз учун, бизнинг қонунга хилоф ишларимиз учун У жуда қиммат нарх тўлади.
Буларнинг бари ҳақиқат. Бу чиндан ҳам ажойиб ҳақиқат. Аммо бу... ҳақиқатнинг ҳаммаси эмас.
Агар Унга ишонганлардан биттаси фақат авфни қўлга киритиб, Худо ортидан боришни тўхтаган бўлса, Исо Масиҳнинг хизмати ўз мақсадини малга оширолмади. Йўқ, биргина авфнинг ўзи етарли эмас. Ўзингиз ўйлаб кўринг: агар отанинг автоҳалокатда тирик қолган қизини бутун умрга жонлантириш бўлимида қолдиришса, ўз қизини севувчи отанинг кўнгли тўладими? Ахир, у қизининг яна шифо топишини ҳам истамайдими? Шунинг учун Худо фикрларида бизга ўзимиз ишонишга журъат қилганимиздан кўра кўпроқ нарса тайёрланган. Пайғамбар Ишаё Китобидан олинган ушбу парчага эътибор беринг-а (уни шошмасдан, овоз чиқариб ва тушуниб ўқиш фойдадан холи бўлмайди)...
Эгамиз Раббийнинг руҳи мени қамраб олган,
Чунки У мени танлаган.
“Йўқсилларга хушхабар етказсин,
Хаста қалбларга шифо берсин,
Зиндондагиларга қутуласиз, десин,
Асирларга озодлик эълон қилсин”, деб
Эгам мени юборди.
“Эгамнинг марҳамат йилини,
Худонинг қасос оладиган кунини эълон қилсин,
Азадорларнинг ҳаммасини овутсин”, деб
Эгам мени юборди.
“Қуддусда* нола қилаётганларга тасалли берсин,
Уларга кул ўрнига зеб–зийнат,
Аза ўрнига шодлик мойи,
Маюс руҳ ўрнига мадҳия берсин”, деб
Эгам мени юборди.
Энди уларни “Эгамиз Ўз шуҳрати учун эккан кўчатлар”,
“Солиҳлик эманлари”, деб аташади.
Бизнинг кўз ўнгимизда Исо Ўзининг ердаги хизматини бошлаган парча. Муқаддас ёзувнинг жуда кўп турдаги матнларидан У ҳар қандай парчани танлаши мумкин эди. Аммо У бутун халқнинг ичида Ўз хизматининг мақсади ҳақида эълон қилган куни У айнан шу матнни танлади. Ушбу парча У учун жуда муҳим бўлган бўлса керак. У парча Исо учун энг асосийси бўлса керак. Унинг аҳамияти нимада? Эҳтимол, бу ҳақиқатдан ҳам эзгу хабар эди, шунинг учун бу ерда икки хил фикр бўлмаслиги керак. Бу парчада гап юракларнинг шифо топиши ҳақида, Исо тутқунларни озод қилмоқчи эканлиги ҳақида боради. Рухсат беринг, мен (Жон) сизга уни ўзимиз учун тушунарлироқ тилда айтиб берай.
Худо мени ерга топшириқ билан юборди.
Менда сен учун ажойиб бир янгилик бор.
Мен Худо томонидан Унга қачонлардир тааллуқли бўлган нарсаларни озод қилиш ва Унга қайтариш учун юборилганман, сен Унга тааллуқли эдинг.
Мен сенга юрагингни қайтариш ва сени озод қилиш учун бу ердаман.
Менинг ғазабим сенга шафқатсизларча муносабатда бўлган душманнинг бошига ёғилади, - Мен уни жангга чорлайман.
Сенга таскин беришимга рухсат бер.
Менинг азизам, Мен сенга ҳақорат ўрнига гўзаллик, чуқур қайғу ўрнига қувонч ҳадя қиламан.
Умидсизлик ва чорасизлик ўрнига Мен сенинг юрагингга миннатдорчилик мақтовини жойлаштираман.
Бизнинг олдимизда энг яхши, эътиборга лойиқ таклиф. Агар у ҳақиқат бўлса-чи? Мен қуйидагини айтмоқчиман: Исо сизнинг ярадор аёл қалбингиз ва жароҳатланган юрагингизни даволаш учун берган ваъдасини бажаргани ҳамма нарсани қилди. Ушбу парчани яна ўқинг ва Ундан: “Исо, мен Сенинг ваъдангга умид қилишга ҳақлиманми? Сен уни мен учун бажардингми?” – деб сўранг.
Унинг қўлидан келади ва... агар сиз унга изн берсангиз, у буни амалга оширади.
Сиз Раббий Исо Масиҳ тимсолининг ажойиб аксидирсиз – сиз Унинг ижодининг гулчамбарисиз. Сизга ҳужум уюштирилган эди, сиз мустақил равишда қийин вазиятдан чиқа олмадингиз. Сизнинг айбдорлик ва уят туйғунгиз билан бошқариб душман сизнинг юрагингизни кишанлаб қўйди. Аммо Худо Ўғли сизни озод қилиш учун ва сизнинг яраланган, жароҳатланган, қонаётган юрагингизни даволаш учун ва сизни қуллик кишанларидан халос қилиш учун келди. У юраклари эзилган асирлар учун, сиз учун ва мен учун келди. У ажойиб маҳлуқотни қайта яратиш учун келди – шу ажойиб мавжудот сизсиз. У сизни озод қилиш ва... ўз-ўзингизга айланишингиз учун келди.
Ўша куни уларнинг Эгаси — Худо
Ўз халқини қутқаради.
Ахир улар Эгамизнинг сурувидир.
Эгамизнинг юртида улар
тож гавҳарларидай порлайдилар.
Унинг халқи қандай гўзал ва ажойиб!
Янги шаробу донлар
йигит–қизларни бақувват қилар.
Бизни бу китобни ёзишга ундаган асосий сабаб – ана шу: сизга аёл қалбини даволаш мумкин эканлигини айтиш ва ушбу шифога эришишга ёрдам бериш. Сизга қайта туғилишингизда ёрдам бериш – биз буни жуда истаймиз ва бу Исо хизматининг асосий мақсадидир. У қўлингиздан ушлашига ва озодликка, қалбингизнинг қайта туғилишига томон етаклашига рухсат беринг.
Қамалда
Нима сабабдан Худо Момо Ҳавони ёлғизликка, руҳий алам ва ҳеч ким ва ҳеч нарса тўлдира олмайдиган бўшлиққа мубтало қилди? Ахир, шусиз ҳам Адан боғидан ўзининг ҳақиқий уйига қайтишига заррача имконият қолдирмай ҳайдалган аёлнинг ҳаёти жуда оғир эмасмиди? Бундай жазо жуда қаттиқ ва ҳаттоки шафқатсиз туюлади.
Аммо бу қарор Момо Ҳавони қутқариш учун қабул қилинган эди. Чунки бизга маълумки, гуноҳга ботгандан сўнг Момо Ҳавонинг қалби жиддий ўзгарди. Унинг ва бизнинг қалбларимизда Худога ишончсизлик ва ўз ҳаётимизни мустақил бошқариш қарори ўрнашди. Шунинг учун Худо унинг ва бизнинг режаларимизни бузишга мажбур. Уни яхши кўрганидан Худо аёлнинг Усиз кун кўриш учун қилган барча уринишларини чипакка чиқаради, токи жароҳатланган ва азобланаётган аёл ёрдам сўраб фақат Унга ва фақат Унинг бир ўзигагина мурожаат қилсин.
Исо бизнинг мустақил қутилиш ҳақидаги режаларимизни барбод қилишга, бизнинг ҳаммасини назорат қилиш истагимизни совитиш ва бизнинг Ундан яшириниш учун қилган уринишларимизга тўсқинлик қилишга мажбур. У бизнинг сал бўлса–да, руҳий аламларимизни камайтириш учун қилган тўхтовсиз ҳаракатларимизга тўсқинлик қилишга мажбур. Аксинча биз ҳеч қачон Унинг ёнига нажот топиш учун келмаймиз. Ҳа, ўлим тўшагида биз Исодан осмонларга чипта сўраб мурожаат қилиб қутулиш ҳақида эслашимиз мумкин. Ҳа, биз Худога мурожаатимизни масиҳийлик хизмати, жамоатга мунтазам қатнаш ва ахлоқий ҳаёт тарзини олиб бориш шаклига ўргатишимиз мумкин. Аммо бу ҳолда бизнинг қалбимиз душман асирлигида ва бизга ёрдам бера оладиган ягона Зотдан узоқлашган ҳолда қолаверадилар.
Шунинг учун ҳар бир аёл ўз ҳаётида Худонинг нафис ва юмшоқ, ўзи томонидан мустақил танланган йўлни тўсувчи қўлига дуч келади. Худо шундай қиладики, агар аёл мансабда ўсишни ўз мақсади қилиб олса, қачонлардир ажойиб бўлган иши унга оғирлик қилиб қолади. Унинг оилавий кемаси саёз жойга тиқилиб қолади ёки агар у никоҳда ҳаёт бўронларидан яширинишга уринса, қояларга урилиб парчаланиб кетади. Биз Ундан яширинишга уринмайлик, У бизнинг режаларимизни, ҳаёт деб ҳам атаб бўлмайдиган бизнинг ҳаётимиз усулини барбод қилади. Келинг, Сузан воқеасини тинглайлик.
Ишхонада ишлар унча яхши эмас эди. Бу ҳимоя ҳолатини қабул қилишимга мени мажбур қилди. Мен: “Сиз мени тушуна олмайсиз, сиз менинг ўтмишимни билмайсиз. Мен ўзимни ҳимоя қилишга мажбурман, чунки ҳеч ким менинг ёнимни олмайди”, - деб қичқиришни истардим. Отам пиёниста, онам эса жуда асабий бўлган оилада катта бўлгандим. Тахминан саккиз ёшларимдан бошлаб онамни отам урганда, онамнинг ёнини олишга, онам айбдор бўла туриб отамга ташланганда, отамнинг ёнини олишимга тўғри келарди. То ўн олти ёшимгача ота-онам мени турли хил ёмон сўзлар билан ҳақоратлашди. Аммо шундай кун келдики, мен энди бу ҳақоратларга тоқат қилмайман, деган қарорни қабул қилдим. Отам менга бу қароримдан ҳеч нарса чиқмаслигини, бундан сўнг ҳам юзага келган вазиятга норозилик кўрсатмасдан чидашим кераклигини айтди. Унинг сўзлари, худди заҳарланган каби менинг юрагимни яралади ва мен уни ҳаммадан яширишга қарор қилдим. Узоқ йиллар давомида мен ҳеч кимга ўз руҳий жароҳатимга қўл текизишга йўл қўймадим.
Аммо Худо ўз ҳимоя ҳолатим билан ўз юрагимни дафн қилганимни менга кўрсатди. Қалбим эса ўзи учун курашишини, унга эришишга ҳаракат қилишларини, унинг гўзаллигини намоён қилишларини жуда истарди. Бу – нафис ва раҳмдил бўлишга, чуқур ва самимий туйғуларга тўла бўлишга интиладиган қалб эди. Ўзимни ҳимоялаш қобиғига ўралиб, мен турмушимга ҳам худди шу яширин вазиятни олиб кирганимни (Дейвни мен учун курашиш имконидан маҳрум қилдим) Худо кўрсатди. Мана шундан мен чиндан ҳам афсусдаман. Худо мендан Дейвнинг олдида тавба қилишимни ва яна ҳимоясиз бўлишга таваккал қилишимни сўради. Кутиш ва ибодат билан қуролланган менинг қонаётган қалбим Худога қулоқ солишга журъат қилди. Энди ҳар куни менинг олдимда танлов туради: ҳимояланишни давом эттириш ёки ҳимояланишдан воз кечиб Исонинг шифобахш малҳамига қалбим жароҳатни даволашга изн бериш, менга Худо, Қўрғон ва Ҳимоя бўлиши учун Унга рухсат бериш.
Мен энди ўзимни мустақил ҳимоя қилишим керак эмаслигини, менинг ҳимоячим Худо бўлиши кераклигини ва бу унинг вазифаси эканлигини Ўзи айтди. Унинг менга, бу ролни бажаришимга изн берасанми, деган саволига мен “ҳа” деб жавоб бердим. Оғирлигини мен охиригача англамаган жуда катта юк шу заҳотиёқ менинг елкамдан олинган эди.
Қутулиш йўлларини мустақил излашни бас қилинг
Агар юқорида келтирилган ҳикоя баъзи бир томонлари алмаштирилса, унда бизнинг олдимизда сизнинг ва менинг ҳаётимнинг тарихи пайдо бўлади. Ахир, ҳаммамиз ўз ҳаётимизнинг хавфсизлигини таъминлаш, шунингдек, атрофимиздагиларга ёқишга имкон берадиган ёки ҳеч бўлмаганда улар учун “зарур” бўлишга изн берадиган ҳолатни қидириш билан бандмиз-ку. Аммо ярадор юракни даволаш йўли ўз йўлларимиз учун тавба қилганда ва улардан юришни бас қилганимизда бошланади. Барибир улар биз учун жуда катта бахтсизлик бўлган. Фредерик Бучнер айтганидай:
Сиз энг сўнгги кучларингиз билан ўзингиз учун яхши деб ўйлаган бирон ишни қилмоқчи бўлганингизда тишингизни тишингизга қўйиб, қўлингизни мушт қилиб бу шафқатсиз ва қўрқинчли дунёда тирик қолишга уринганингизда – сиз бошқаларни сиз учун бирон иш қилиш ёки ўзингизни ниманидир ажойиб бир нарсага ўзгартириш имконидан маҳрум қиласиз. Муаммо шундаки, сиз атрофингиздаги шафқатсиз ҳақиқатдан қутилаётганингизда, сизни ҳаёт кўнгилсизликларидан ҳимоя қилувчи қалқонингиз сизни бирон бир яхшироқ нарса учун очилишга қўймайди.
“The Sacred Journey”
Худо бизга: “Сен учун Мен ғамхўрлик қилишимга имкон берасанми?” деган савол билан мурожаат қилади. У нафақат бизнинг режаларимизни барбод қилади – У дугонамиз Сузанни чорлагани каби бизни ҳам чорлайди: “Ўзингни ўзинг ҳимоя қилма. Ўз йўлларингдан қайтиб, менинг йўлимга туш. Мен ўзим сен ҳақингда ғамхўрлик қилишни истайман”.
Кўп ўтмай Мен унинг кўнглини овлайман,
Уни саҳрога олиб бориб, ширин сўзлар айтаман.
Ўз қалбингизни даволаш йўлида биринчи қадамни қўйиш учун сиз Худога: “Ҳа, мен розиман” дейишингиз керак. Худога бу оддий бурилишни айнан ўз юрагингизда қилишингиз зарур. Худди дарбадар ўғил каби, биз бир куни ўзимиз қурган ҳаёт умуман ҳаёт эмаслигини англаб етишимиз зарур. Биз ўзимизнинг энг буюк орзуимизнинг яна пайдо бўлишига, ўз юрагимизнинг яна овоз чиқаришига имкон беришимиз керак. Шунда у албатта: “Мен енгилдим. Менинг ҳаётим – фақат бахтсизликдан иборат. Исо, мен қилмишларимга афсусдаман, мени кечир, илтимос, мен ҳақимда ғамхўрлик қил”, - дейди.
Уни ўз қалбингизга таклиф қилинг
Кўпчилик Исони худди Худо ва Қутқарувчи каби ўз ҳаётига таклиф қилиш ҳақидаги Муқаддас Ёзув матнидан олинган машҳур бу парчани биринчи марта эшитяптилар: “Мана, Мен эшик олдида туриб, тақиллатяпман. Кимда-ким овозимни эшитиб эшикни очса, Мен унинг ёнига кираман; Мен у билан, у Мен билан кечки овқатни баҳам кўрамиз” (Ваҳий 3:20). Кўриб турибмизки, Раббий бизнинг ҳаётимизга куч билан кириб келмаяпти. У эшигимизни тақиллатади, ичкарига кириш учун таклифни кутади. Бу биз нажот топиш деб атайдиган тушунча томон қилинган энг асосий ва энг биринчи қадамдир. Исонинг кириши ҳақидаги илтимосига биз юракларимизни очамиз. Бу – бизнинг Раббий томонга қилинган биринчи бурилишимиздир. Аммо “эшикни тақиллатаман ва ичкарига кириш учун таклифни кутаман” тамойили масиҳийнинг кейинги ҳаётида ҳам ўз долзарблигини йўқотмайди.
Биласизми, деярли ҳаммамиз ўзимизнинг қалб фожеаларимизни бир хилда ёмон ўтказамиз. Улар бизга шунчалар алам етказадиларки, биз уларга яна қайтиб келишни истамаймиз. Шунинг учун қалбимизнинг биз уларни кўмган жойимизга олиб борадиган эшигини ёпиб, калитни ташлаб юборамиз. Ф. Барнеттнинг “Сирли боғ” романидаги қаҳрамон жаноб Крэвен ҳам деярли худди шундай йўл тутганди. (Хотинининг вафотидан сўнг у унинг боғига олиб борувчи боғ эшигини қулфлайди ва калитини ерга кўмиб ташлайди.) Аммо бу бизга ўзимиз истаган шифони бермайди. Сира ҳам. Бундай иш бизга қисқагина вақтга енгиллик келтириши мумкин, аммо – ҳеч қачон шифо бўла олмайди. Одатда кичкина қизча ёки ёши катта аёл ўз ташвишларини мустақил қилишга мажбур бўлиб, ўз руҳий аламлари билан ёлғиз қоладилар. Бу муаммонинг энг яхши ечими Исонинг юракларимизга киришига изн бериш ва Ундан юрагимиздаги ўзимиз руҳий фожеаларимизни бекитган ва биз учун оғриқли бўлган бурчакларни топишини илтимос қилишдир.
Исонинг юракларимизга кириш ва оғириқларимизга шифо бериш учун рухсат сўраши баъзиларга ғалати туюлиши мумкин, аммо У адолатлидир ва ҳеч қачон ичидан ёпилган эшикни очмайди, ҳеч қачон бизнинг иродамизга қарши бизни даволамайди. Раббий шифоси ҳақиқий бўлиши учун биз Унга юрагимизнинг ўзимиз ҳаммадан бекитган жойларига киришига имкон беришимиз керак. “Сени шифолашим учун Менга изн берасанми?” Бизнинг юрагимизга кира олиши учун Раббий ёлғизликдан, азоб-уқубатлардан фойдаланади, ўзимиз билан юз берган катта ва кичик фожеаларни: хиёнат, шафқатсизлик, қўпол сўз ва йўқолган муносабатлар – барини ёдимизга туширади. Мана шуларнинг ёрдамида У юрагимиз эшикларини тақиллатади ва Унга ичкарига кириш учун рухсат беришимизни кутади.
Шундай экан, Унга бу ишни қилишига рухсат беринг! Усизнинг ярадор қалбингизга киришига рухсат беринг. Ундан ўз руҳий аламларингизга таъсир ўтказишини илтимос қилинг.
Ҳа, Исо, албатта, мен Сени таклиф қиламан. Менинг юрагимга кир. Юрагимнинг жароҳатлардан мутлақо илвираган бурчакларига шифо бер. [Сиз уларни биласиз, шунинг учун нима бўлганини айтиб беринг: зўравонлик, отангизни йўқотганингиз, онангизнинг рашки. Раббийдан, қалбимга кир, деб илтимос қилинг.] Менинг Нажоткорим! Менинг ёнимга кел. Мен ўз юрагим эшигини очаман, Сенга ўз жароҳатларимни даволашга рухсат бераман. Исо, менга ғамхўрлик қил.
Олдинги шартномаларни рад қилинг
Сизнинг руҳий жароҳатларингиз ўзлари билан муайян номаларни олиб келишди. Жуда кўп номаларни. Нимагадир уларнинг барчаси одатда бир хил мақсадга эга бўладилар. Шунингдек, уларнинг мавзулари ҳам жуда ўхшашдир. “Сен ҳеч нимага арзимайсан”, “Сен аёл эмассан”. “Сен жуда... ёки етарлича...” “Сен фақат кўнгилсизликлар келтирасан”. “Сен нафратдан бошқа нарсага арзимайсан”. Бундай номаларнинг кети узилмайди. Уларнинг олиниши кучли руҳий аламлар келтиргани сабабли, биз уларни ҳақиқат деб қабул қиламиз. Улар юракларимизни тешиб ўтиб, бизга ҳақиқат бўлиб туюладилар. Шунинг учун биз уларни ўйлаб кўрмасдан, ўзимиз устимиздан чиқарилган қарор каби қабул қиламиз.
Юқорида айтиб ўтганимиздай, болаликдаги қасамларимиз бизга руҳий жароҳатлар олиб келган ўша номаларнинг ёлғонига ишонган вақтимизда дунёга келади. “Жуда яхши, агар ҳаммаси айнан шундай бўладиган бўлса, шундай бўлақолсин. Мен ҳаётимни худди шу тарзда ўтказаман”. Бу болалик қасамлари жуда хавфли. Биз улардан олдин бўлган номаларнинг ёлғонлигига батамом ишонч ҳосил қилишдан илгари шу номаларнинг ўзларидан воз кечишимиз керак. Бу Исога юракларимиз эшикларидан очишдан бошқа нарса эмас. Ёлғон билан тузилган олдинги битимларимиз юракларимизнинг эшикларини ичкаридан қулфлайди, улардан воз кечиш эса шу ёпилган эшикларни Раббийга очиб беради.
Исо, мен бу ёлғонга ишонганим учун мени кечир. Бу сенинг сўзларинг эмас эди. Сен менга, қизимсан, менинг севиклимсан дединг. Энди мен илгари нимага кўнган бўлсам ундан воз кечаман. [Ўзингиз ишонган аниқ номаларнинг номаларини айтинг: “Мен аҳмоқман, мен бадбашараман...” сизга улар таниш эмасми?!] Мен кўп йиллардан буён ишониб келган нарсаларимга энди ишонишни истамайман. Оҳ, ҳақиқат Руҳи, Ўз ҳақиқатингни келтир, бу ёлғонни парчалаб ташла. Энди мен унга ишонишдан бош тортаман.
Кўз ёшларига эрк беринг.
Кўпинча аёлларнинг чарчашларига сабаб уларнинг “вазиятни назорат қилиш” учун жуда кўп кучларини сарфлашлари сабаб бўлади. Шунингдек, уларнинг кўп кучлари ўз аламларини бекитишга ва бахтли ҳаётни кўрсатишларига кетди. “Мен юрагимни тошга айлантиряпман, - деб куйлайди Ринди Росс, - мен кўз ёшларимни ичимга ютаман”. Қандай даҳшатли ва жуда баланд нарх! Қандайдир даражада ўзини бундай тутишнинг сабаби аёл юрагини тўлдириб-тошириб юборадиган ва кўтариб бўлмайдиган юк ва руҳий аламлардан қўрқишдир. Бу қўрқув аниқдир. Аммо у барча болаларга хос бўлган зулматдан қўрқиш белгиси каби сабабсиздир. Азиз сингиллар, қайғу – бу фойдадир. Қайғу юракка шифо беради. Бўлмаса нима сабабдан Исо “хасталикларни бошидан кечирган, қайғу-аламлар кишиси” (Ишаё 53:3) деб аталган?
Кўз ёшлардан қўрқманг. Машинангизда, уйқу хонангизда ёки ювиниш хонасига беркиниб кўз ёшларига эрк беринг. Йиғлашдан қўрқманг. Кўз ёшлари сизнинг жароҳатланган юрагингиз учун жуда фойдали. Ўз руҳий аламингизни яна ҳис қилишга журъат қилинг, майли, ҳис-туйғулар сизни қамраб олишсин. Агар қалбингизда ғазаб уйғонса – бу ёмон эмас. Ғазаб – бу гуноҳ эмас (Еф. 4:26 га қаранг). Аламми? Албатта, сизнинг ўтиб кетган шунча йилларингиз учун қайғурмасдан ва афсусланмасдан иложингиз йўқ. Қўрқувми? Жуда тўғри. Аммо Исо қўрқувга бас кела олади. Сиз фақат Исога ишонинг, У бас кела олмайдиган туйғунинг ўзи йўқ! (Забурга бир назар ташланг – бу туйғулар уммони-ку).
Ўз туйғуларингизга эрк беринг!
Ўз “Тавба”сида авлиё Августин шундай деб ёзади: “Мен доимо жиловлаб турган кўз ёшларимга эрк бердим: қанча хоҳласалар шунча қуюлсинлар. Худди юмшоқ ўриндиқдаги каби уларда менинг юрагим хотиржам тортди...”24* Қайғу –сизнинг қалб жароҳатларингиз ўзингизга бефарқ эмаслигининг ўзига хос исботидир. Улар сиз томондан унутилган эмаслар. Сиз ҳам унутилмагансиз. Қайғу сизга ҳаётингиз бошқача бўлиши кераклигини кўрсатади. Қайғу – бу кичкина, ўзини йўқотиб қўйган ва жуда қўрққан қизчанинг тўкилмаган кўз ёшларидир: шунингдек, азоб чекаётган ва ёлғиз аёлнинг кўз ёшлари.
Кўз ёшларидан қўрқманг!
Кечиринг
Мана биз энг қийин қадамга – (худди шифо топиш йўлидаги бошқа қадамлар енгил бўлганидай) ҳақиқий жасорат ва иродани намоён қилувчи қадамга етиб келдик. Бизни – жароҳатли юрак эгаларини хафа қилганларни кечириш керак. Бунинг сабаби жуда оддий: кечиримсизликнинг алами ва гуноҳи бизнинг юракларимизга ўз қўлларини юбордилар. Бу бизни руҳий жароҳатлар асирлигида ушлаб турувчи кишанлардир. Сиз то кечирмагунингизча асира бўлиб қолаверасиз. Алам ва кечирмаслик ҳаётимизни ва бошқаларнинг ҳаётларини вайрон қилиши ҳақида авлиё Павлус огоҳлантирган эди (Еф. 4:31га; Ибр. 12:15га қаранг). Биз бу аламни қўйиб юборишимиз керак.
… Масиҳ сизларни кечиргани каби, сизлар ҳам бир-бирингизни кечиринглар
Энди эса мен (Жон) сиздан эътибор қилишингизни сўрайман. Кечирим – бу танловдир. Кечирим – бу туйғу эмас: сиз кимнидир кечирганингизни ҳис қилишга уринманг. Кечирим – бу ирода ишидир. “То туйғуларингиз кечирганингизни айтмагунларича кечиримни орқага сурманг, - деб ёзади Нил Андерсон. – Бундай дақиқалар ҳеч қачон келмайди, деб қўрқаман. Сиз кимнидир кечиришга қарор қилганингиздан сўнг туйғуларингиз шифо топиши учун вақт керак бўлади”. Биз Худога ўтмишимизнинг яширин туйнукларидан руҳий аламларни чиқаришга ва уни ялонғочлашга изн берамиз. Нил Андерсон бунинг нима учун зарур эканлигини қуйидагича тушунтиради: “Агар кечирим туйғуларингизга таъсир қилмаса, у чала бўлади”. Кечирим жараёнида биз ўзимиз етказган жароҳат жуда оғриқли эканлигини ва юрагимизда жуда чуқур из қолдирганини тан оламиз. Шундай бўлса–да, биз оталаримиз ва оналаримизнинг, бизни яралаган ҳамманинг кечиримини танлаймиз. Кечириш учун: “Бўлиб ўтган воқеа мен учун унчалик муҳим эмас”, - дейишнинг ўзи етарли эмас. “Бўлиб ўтган воқеаларда мен ўзим ҳам айбдорман”, - дейиш ҳам кам. Кечираётган одам “Менга ёмон ва адолатсиз муносабатда бўлишди. Ўзим билан юз берган воқеага мен бефарқ эмасман – бу менинг қалбимнинг энг тубигача яралади. Аммо мен қасос олиш ҳуқуқимдан воз кечаман, мени хафа қилган одамни Худо қўлига топшираман”, - дейди.
Агар сизни хафа қилганлар ҳам оғир жароҳат олганлигини эсласангиз, кечиришингиз осонроқ бўлар. Уларнинг юраклари ҳам худди сизники каби ёшликда жароҳат олган, душман асирига айланган, унинг қўлида бир югурдак бўлган эди. Албатта, бу уларни қилган танловлари, ўзларининг қилмишлари учун масъулиятдан озод қилмайди. Аммо бу сизга уларнинг жароҳатланган юраклари аёлларга қарши шафқатсиз кураш олиб бораётган сизнинг ҳақиқий душманингиз қўлида бор–йўғи бир қурол бўлганлигини билиб, уларни озод қилишингизга ёрдам беради.
Исодан шифо беришини сўранг
Бу босқичда биз қутулиш йўлларини мустақил қидиришни тўхтатдик ва Исога ўзимизнинг ярадор юракларимиз эшикларини очдик. Биз илгари кўнган нарсаларимиздан, руҳий яраларимиз ўзлари билан олиб келган номалар туфайли ҳақиқат деб ўйлаганларимиздан воз кечдик ва ўзимиз берган барча қасамлардан ҳам воз кечдик. Бизга зарар етказган одамларни кечирдик, энди Исодан очиқ юрак билан руҳий жароҳатларимизга шифо беришини сўраяпмиз. Ҳали кичкина қизчалигидаёқ Мелисса худди қоя тош каби қатъий ва шафқатсиз бўлишга қасам ичди, жуда узоқ йиллар давомида шундай бўлди ҳам. Бу унинг ҳикояси охири эмас. Унинг ҳаётида Исо билан учрашув юз берди. У аёлдан унинг жароҳатланган юрагини даволаш учун рухсат сўради. Ўз ҳаётига киришга рухсат бериб Мелисса қуйидаги воқеаларнинг гувоҳи бўлди:
Худо менинг ортимдан болалик йилларимга қайтиб келди ва кичкина, қўрқувдан титраётган, кроватнинг тагига бекиниб олган қизчанинг қўлидан ушлади, у зулматдан ёруғликка чиқиши кераклигига ишонтирди. Унинг жажжи муштчаларини очиб, қўлларидан ушлади ва унинг энг асосий саволига жавоб берди. Қизчанинг қўлларидан ушлаб туриб Раббий унга бошқа қатъий бўлиш керак эмаслигини, бундан сўнг Унинг Ўзи қизчани ҳимоя қилишини, қизча хотиржам бўлиши мумкинлигини тушунтирди. Исо унга қоя эмас, балки гуноҳсиз бола эканлигини айтди. У Исонинг боласи эди. У болани қораламади, аксинча – Исо унга ўз севгиси ва тушунишини ифодалади. У қизчага бошқача эканлигини, дунёдаги бошқа ҳеч кимга ўхшамаслигини, жуда ноёб истеъдодлар эгаси эканлигини айтди. Қизча Унинг овозини таниди ва Унга ишонишга ўрганди. У Исонинг овозида ўзига қаратилган қувончни аниқ фарқлай олди. Унинг овози шундай юмшоқ ва севгига тўла эдики, қизча Унинг қўлларида эриб кетди.
Агар биз жароҳатланган юракларимизни даволамоқчи бўлган Қутқарувчининг таклифини қабул қилсак, ана шундай ўзгариш мумкин бўлади. У бизнинг болалигимизга қайтишни, у ердан бизни қидириб топишни, қўлларимиздан ушлаб Ўз Отамизнинг уйига олиб келишни истайди. Исога ўзимизнинг руҳий жароҳатларимизни даволаш учун изн бериш вақти келди.
Исо, менинг ёнимга кел, менинг қалбимги шифо бер. Унинг етказилган жароҳатлардан мутлақо зарарланган бурчакларига кир. Кичкина жароҳатланган қизчага ғамхўрлик қил. Кел, мени қўлингга кўтариб ол, менинг оғриқларимга шифо бер. Ўзингнинг менинг жароҳатланган қалбимни даволаш ва мени кечиришни истамасликдан озод қилиш ҳақидаги Ўз ваъдангни бажар.
Ундан душманларингизни мағлуб қилишни сўранг
Ажойиб Ишаё 61:1 – парчада Худо: “Зиндондагилар қутуласин,
асирларга озодлик эълон қилсин”, деб ваъда беради. Кейин Худо бизнинг душманларимизга “қасос олиш куни” (2–оят)ни ваъда беради. Аламлар, қасамлар ва ёлғон билан тузилган битимлар – бизнинг қалб яраларимиз олиб келган номалар туфайли пайдо бўлган буларнинг бари душманга бизнинг ҳаётимиздан жой беради. Ҳаворий Павлус масиҳийларга мурожаат қилиб, улардан иблисга жой бермасликларини сўраганда, бизни бу ҳақда огоҳлантиради (Еф. 4:27га қаранг). Бизда ўзимиз бутун ҳаётимиз давомида курашган муаммоларимиз бор – булар ўзимизга ишончсизлик, ғазаб, тушкунлик, уят, ёмон одатлар ва қўрқувлардир. Эҳтимол, сизга бу ёмон одатларнинг пайдо бўлишида ўзингиз айбдордек туюлар.
Йўқ, сиз бунга айбдор эмассиз. Буларнинг барчаси сизнинг юрагингизни асирликда, ўзингизни эса зулмат бандиси қилиб ушлаб туришга уринаётган душманнинг ишидир. Албатта, сиз унинг ёлғони ҳужумига дош бера олмадингиз. Ўзингизга етказилган жароҳатларга бас кела олмай, кейинчалик улардан ўзингизни четга олишга қасамёд қилиб, сиз бу иблисона ғояларнинг шаклланишига имкон бердингиз. Аммо Исо сизнинг бу аҳмоқона ҳимоянгизни кечирди, энди у сизни озод қилмоқчи.
Худодан душманларингизни мағлуб қилишни илтимос қилиб сўранг. Охир–оқибатда У сизга шуни ваъда қилган. Исодан ўз юрагингизни асирликдан озод қилишини сўранг.
Исо, кел, мени озод қил. Мени [нималардан озод бўлишни истасангиз, шуларни санаб ўтинг] озод қил. Мени зулмат ҳукмронлигидан озод қил. Менинг душманларим учун Сенинг қасос кунинг келсин. Мен ўз устимдан уларнинг ҳукмронлигини рад қиламан, уларни сенинг қўлингга адолатли суд қилиш учун топшираман. Менинг юрагимни озод қил.
Унга ўзингизни қиз қилиб олишга имкон беринг
Кейин капитан Сара билан ёлғиз хайрлашиш учун унинг кичик меҳмонхонасига кетди.
Сара унинг тиззасига ўтирди ва унинг пиджаги ёқасидан ушлаб унга узоқ вақт тикилиб қаради.
–Сен мени эслаб қолмоқчи бўлсанг керак, жонгинам? – сўради капитан унинг сочларини силаб.
Йўқ, - жавоб берди қизча, - мен сени шундай ҳам ёддан биламан. Сен менинг юрагимдасан.
Улар бир-бирларини маҳкам қучоқлашди ва ўпишди: улар бир-бирларига тўймаётгандай, бир-бирларидан ажрала олмаётгандай25* туюларди.
Бу жуда кўп қизчаларнинг севимли ҳикояси, ёши катта аёлларнинг қалбларидаги энг чуқур жойларининг қайсидир нозик торларига таъсир қилади. Чунки ҳар бир қизча бу дунёга ўз отасининг беқиёс севгисига ўралган ҳолда яшаш учун келади. Ўзининг Худо ҳақидаги, Унинг кимга ўхшашлиги ва У унга қандай муносабатда бўлиши ҳақидаги биринчи таассуротларни у ердаги Отасидан олади. Худо – бу “Осмонларда яшайдиган бизнинг Отамиз”. У Ўз қизлари ва ўғилларига уларнинг оталарининг севгиси орқали Ўзини намоён қилмоқни истайди. У ердаги Отанинг севгисини англаб биз ўзимизни бехавотир ҳис қилишимизни истайди.
Мен (Стейси) жуда кўп марта Ота–Худо ҳақидаги бизнинг илк тасаввурларимиз ердаги отамиз билан муносабатларимиз таъсири остида шаклланиши ҳақида эшитганман. Энди масиҳий бўлган пайтларимда мен бу ҳақда биринчи марта жамоат минбаридан эшитдим ва одатимга кўра “Қандай ахмоқлик!” деб ўйладим. Йўқ, мен қавмбошининг ақлий қобилиятидан шубҳаланмадим, аммо бу фикрнинг ўзи менга жуда аҳмоқона бўлиб туюлди. Шундай бўлмағур нарса ҳам мияга келаркан–да: албатта, менинг отам Худо бўлмаган, бу кундек равшан. Аммо кейинчалик, бошқа аёлларнинг Ота–Худо ҳақидаги сўзларини тинглаб, мен уларнинг овозларида меҳр, эҳтимол, ҳатто, менга мутлақо ёд бўлган болаларча самимийликни сездим. Бошқалар Отага ёки Отажонга мурожаат қилиб ибодат қилишларини тинглаб, мен улар мен билмайдиган Ота ҳақида сўзлаётганларини тушундим.
Мен ҳеч қачон ўз отамга “отажон” деб мурожаат қилмаганман. Одатда кинофильм қаҳрамонлари ўз оталарини “ота” деб атаганлар. Кўпчилигимиз отага қилинадиган ягона мурожаат шакли “жаноб” сўзи бўлган оилаларда катта бўлганмиз. Деярли уйда бўлмайдиган ва ҳатто уйда жисмонан бўлса–да, зоҳиран йўқ бўлган одам билан яқин ва ишончга асосланган муносабатларни мен ақлимга сиғдира олмасдим. Эсингиздами, отам мени тушунишни ҳам истамаган! Мен у учун умидсизлик манбаи эдим.
Қавмбоши айтган сўзларнинг ҳақиқат эканлигини мен орадан кўп йиллар ўтиб тушундим. Ўзимнинг Самовий Отамни мен ўзимнинг отам билан мулоқот натижасида олинган ҳаётий тажриба орқалигина қабул қилардим. Менинг вазиятимда бу Ота–Худойим менга бефарқ, тушунмайдиган, инжиқ, уйда бўлмайдиган, тажанг, сержаҳл ва кўпинча олдиндан нима кутишни билиб бўлмайдиган каби туюларди. Яширмайман, мен унга ёқишни жуда истардим, аммо Худо менга етиб бўлмайдиган ва унчалик ҳам самимий бўлиб туюлмагани учун менинг У билан муносабатларим Унинг Ўғли билан муносабатлардангина иборат эди. Исо мени севарди, аммо мени Унинг Отаси севармиди, мен бундан жуда шубҳаланардим.
Йиллар ўтди, менга масиҳий аёл каби Худони Ота каби тушуниш ҳисси асло етишмасди. Мен Унга Уни Отам сифатида билиш истагим борлигини айтиб бердим. Менинг ибодатимга жавобан У мени ўз қалбимнинг хилват кўчаларига саёҳат қилишга таклиф қилди. Қалбимнинг бу хилват жойлари мени ўзининг кутилмаган бурилишлари ва шу пайтгача давом этаётганлиги билан ҳайрон қолдирди. Худо менга ўз отамга синчиклаб тикилишимга ёрдам берди. У менга ўз отам ҳақиқатда қандай одам эканлигини унинг менга бўлган туйғулари аслида қандай эканлигини ва менинг болалик хотирамда у ҳақда қандай хотиралар сақланиб қолганлигини кўрсатиб берди. Худо Ўзи билан бирга қалбимда мен шу пайтгача яшириб келган, заминдаги отамдан олинган яралар ҳали қонаётган яширин жойларига киришим учун мени таклиф қилди. Мен бу оғриқни қайтадан ҳис қилишни, бу хотираларни яна уйғотишни ва бу туйғуларни яна ҳис қилишни истамасдим. Менинг Худога қаршилик қилмаганлигимнинг, унинг таклифига рози бўлганлигимнинг сабаби Унинг мен билан бирга ушбу йўлни бирга босиб ўтишига, менинг қўлимни Ўз қўлидан чиқариб юбормаслигига ва мен Унга ўз юрагимни ишона олишимга бўлган ишончим эди. Мен Унга ишонишни ўргандим.
Ҳар бир аёл юрагида бизнинг Отамиз учун махсус ясалган бир хилват жойи бор. Биз буни биламизми ёки йўқми – юрагимизнинг бу қисми Самовий Отамиз билан яқин бўлишни истайди. Шундай экан, ўз юрагингизни Ота–Худо учун очинг! Худодан ана шу хилват ҳудудда У билан учрашишни ва ўз қалбингизни Унинг Оталик меҳри билан тўлдиришни сўранг. Биз барчамиз бошқа одамларнинг юракларидан шундай меҳрни қидириб жуда кўп куч сарфладик. Ҳар сафар ўз қидирувларимизнинг бефойда эканлигига ишонч ҳосил қилдик. Келинг, ўз юрагингизни бошқа ҳеч ким сева олмайдигандай сева оладиган Ўша Зотга қайтариб берайлик.
Ота, мен сенинг севгингга муҳтожман. Менинг юрагимнинг хилват жойларига кел. Кел, Ўзингнинг севгингни ҳам олиб кел. Заминий отам туфайли шаклланган Сенинг тимсолингни тасаввуримдан ўчириб ташлаш учун аслида Сен қандай эканлигингни билишимга ёрдам бер. Менга Ўз юзингни оч. Менга Ўз севгингни кўрсат. Мен Сен учун қандай аҳамиятга эга эканлигимни айт. Кел, менинг Отам бўл.
Ундан ўзингизнинг энг асосий саволингизга
жавоб беришини сўранг
Ф. Барнеттнинг “Кичик малика”сини ўқиган, аёллар жажжи Саранинг ҳаёти осон бўлмаганлигини эсласалар керак. Унинг ўн биринчи туғилган куни нишонланаётган пайтда севимли отасининг ҳалок бўлганлиги ҳақидаги хабар келди. Унинг мол-мулки мусодара қилинган, қизчанинг ўзи эса бир тийинсиз қолади. Хусусий мактабдаги ўқиши учун пул тўлай олмаган Сарани мактаб директори ёмон кўриб қолади. У ўқиш ўрнига Сарани оғир ишларни бажаришга мажбур қилади, у билан ёмон муносабатда бўлади, бўш чордоққа яшаш учун чиқариб юборади.
Аммо отасининг севгиси Саранинг қалбида ўчмас из қолдирганди. Моддий ҳузур–ҳаловатлардан яқинларининг ғамхўрлигидан ва ўз атрофидагиларнинг яхши муносабатларидан маҳрум бўлган Сара ўзининг меҳрибон қалбини асраб қолишга муваффақ бўлди. Мана у ўзига ўзи қандай тасалли берарди: “Мени олдинда нима кутмасин, бир нарсани энди ўзгартириб бўлмайди. Агар мен жулдур кийимларда малика бўлсам, демак, мен қалбимда маликаман. Агар мен қимматбаҳо кийим-кечакларда бўлганимда эди, менга малика бўлиш осон бўларди. Аммо ҳеч ким буни билмаган пайтида малика бўлиш – мана бу ҳақиқий ғалабадир”26*.
Аёл қандай қилиб бундай ишончга эга бўлиши мумкин? Бунинг учун у ўзининг асосий саволи билан Худога мурожаат қилиши керак. Ҳаммангизни ҳали ҳам кун тартибида турган қуйидаги саволлар ташвишга солаётганлигини тан олинг: “Мен сенга ёқаманми? Сен мени нафақат чиройли, балки жозибали деб ҳисоблайсанми?”
Бор–йўғи бир йил олдин мен Стейсининг юраги ҳалигача ҳам ўзининг энг асосий саволига жавоб ола олмаётганлигини тушундим. Тўйимиз бўлган куни биз у билан ресторанга бордик. У ерда мен вақт топиб Стейсига шундай дедим: “Стейси, сен ёшлигингда жуда гўзал чиройли қизча бўлгансан”. Унинг бунга жавобан нигоҳида мен бир жавобни ишонч билан ўқидим: “Алдама”.
–Сен бу ҳақда билмасмидинг?
Ўртага узоқ жимлик чўкди.
–Йўқ.
–Оҳ азизам, сен билмасмидинг?
Мен унинг болаликдаги суратларини кўрганман: улардан Стейсининг қандай қимматбаҳо хазина бўлганлигини бехато билиш мумкин. Аммо ҳаёт унинг юрагида умуман бошқача нома қолдирди, шунинг учун мен унга Худога мурожаат қилишни тавсия қилдим.
Сиз Ундан, мени қандай кўринишда бўлишимни хоҳлайсан, деб сўрашинг керак.
Биз сизга ўзларининг энг асосий саволларига жавоб ола билган кўп аёллар ҳақида айтиб беришимиз мумкин. Масалан, бизнинг яқин дўстимиз Ким ҳақида. У болалигидан малика бўлишни, уни асирликдан қутқаришларини ўйнашни орзу қиларди. “Аммо қўшни қиз мендан чиройлироқ эди. У худди Барби каби жозибали эди. Шунинг учун мен аждардан уни озод қилиш учун курашаётган болалар гуруҳига қўшилишдан бошқа нарса қила олмадим. Менга ҳеч қачон озодликдан қутилаётган гўзал роли тегмасди”. Бу қайғули хотиралар кўз ёшлари билан тугади – болаликда ҳеч қачон тўкилмаган кўз ёшлари билан. Ниҳоят, улардан қутилиш жуда катта енгиллик олиб келди.
–Ким, мен сенга нима қилишингни айтаман. Сен Исодан, менга ўз гўзаллигимни кўрсат, деб сўрашингни истайман.
Бу мумкинми? – сўради у. – Мен чиндан ҳам шундай қила оламанми? Исо менинг илтимосимни бажарадими?
Орадан икки ой ўтгач, у бизнинг уйимизга ажойиб табассум билан кириб келди. Бу табассуми билан у бизга ажойиб сирни очмоқчи эканлигидан дарак берарди. Унинг юзи нур сочиб турарди. Исо билан учрашуви вақтида У қизчанинг қанчалар гўзал эканлигига, унинг гўзаллиги қанчалар ноёб эканлигига Исо ишонтира олганини айтиб берди.
Бу жуда ажойиб эди! Мен ўзимнинг гўзал эканлигимга ишона бошлаганга ўхшайман.
Орадан ҳеч қанча ўтмай, мен бошқа бир танишимиз билан – отаси четдан ўйнаш тутган ва “ўзини яхши қилиш” учун қанча куч сарфлаган Дебби билан суҳбатлашдим.
–Дебби, сен ўзингни чиройли ва яхши қилиш учун қилаётган ҳаракатларинг билан шундай жозибали гўзаллигингни бузсанг, нима бўлади? – сўрадим мен ундан.
У стул суянчиғига суяниб, чуқур нафас олди, ўзини бўш тутди. Унинг юз тузилиши кескинлигини йўқотиб, юмшоқ ва нафис бўлиб қолди. Парда тушди, унинг орқасида гўзал аёл бор эканлиги кўринди. Тўсатдан қаергадир унинг ҳалокатга маҳкумлиги йўқолди, унинг хавотири ва аламлари йўқ бўлди, бир зумга хотиржам ҳолатга тушди.
–Агар бу ҳақиқат бўлса, сен нима деган бўлардинг?
Ўртага бир дақиқага жимлик чўкди.
–Мен ўзимда иккита истак курашаётганини ҳис қиляпман, - деди у, - бир пайтнинг ўзида “ура!” ва “қандай ачинарли!” деб қичқириш.
Унинг самимийлигидан мен жилмайдим:
–“Ура!” бу умуман мумкинлиги учун ва бекорга сарфланган умр учун “қандай ачинарли”, шундайми?
Келинг, фараз қилайлик – сизнинг руҳий жароҳатларингиз ўзлари билан олиб келган номаларда айтилганларнинг барчаси ёлғон. Бу фаразга ўз ақлингиз ва юрагингизга киришига имкон беринг. Бу номалар бошидан–охиригача ёлғон. Бу жасоратли фикр қандай туйғуларни чорлади? Кўз ёшларми? Қувончми? Қамоқдан озод бўлиш ҳиссими? У сизнинг юрагингизни сизга озод қилиб қайтариб беради! Ушбу масалада бизнинг танишларимиздан бири шундай деган:
Ҳаётнинг барча жабҳаларида эришган ютуқларимга қарамасдан, мен аёл сифатида бу оламнинг мезонларига мос келмаслигимдан ҳар доим уялиб келганман. Худога мурожаат қилиб, У мен ҳақимда қандай фикрда эканлигини билишни ўзимга эп кўрмадим. Шунинг учун ҳам мен У билан охиригача курашдим. Гарчанд У мен томонда эканлигимни билсам-да, мен Унга бунда панд берганлигимдан асло шубҳаланмасдим... Ва ниҳоят мен Унга қулоқ тутишга журъат этганимда, У менга янги исм – Грейс (нафосат) исмини берди. Шу заҳотиёқ “мен етарли даражада аёл эмаслигим, ёки эркакка ўхшашлигим” ҳақидаги ёлғон барҳам топди. У менга Ўзининг садоқатини намоён қилди, У бутун айб-гуноҳларимни кечирди, барча хасталикларимга даво топди; ҳаётимни гўр азобидан қутқарди, бошимга инояту марҳамат тожини тақди; кўнглимни неъматлар билан қондирди...(қаранг: Забур 102).
Исога ўзингизнинг асосий саволингизни беринг. Сизнинг мафтункорлигингизни сизга кўрсатишини Ундан илтижо қилиб сўранг. Кейин-чи? Кейин эса У сизга меҳрибонлик қилишига ижозат беринг.
С новой страницы
7
Севикли
...Сенга бўлган севгим – мангу севгидир, Худо...
Романтика – тушуниш учун қийин бўлган материядир.
У, ҳақиқатга қараганда, янада ақлга сиғиши қийинроқдир.
Ва ниҳоят узоқ, машаққатга тўла кун ҳам ниҳоясига етди. Болаларни Жон билан қолдирдим, ўзимга ниҳоятда зарур бўлган танҳоликда қолиш учун мен бирозгина вақтга уй ташвишларидан ҳоли бўлдим. Колорадони ажойиб куз қоронғуси қоплаган. Мен ташқарига чиқдим, уйимизнинг ёнгинасида жойлашган дам олиш ҳиёбони томон йўл олдим. Об-ҳаво салқин эди, осмонда дам бир юлдуз, дам бошқаси бирин–кетин ёниб ўчарди. Ортда қолган кун ташвишларини унутиб, тоза ҳаводан баҳра олиб, мени ўраб турган олам гўзаллигидан завқланардим. Яқинлашиб келаётган қиш даракчиларидан бири - изғирин шамол – менинг юзларимга эсарди. Бундай сайрдан мен завқланардим: мени қуршаб олган кўркам табиатни томоша қилиб тўймасдим, қалбимдаги завқ-шавқ Худо шундай ажиб бир гўзалликни яратгани учун Унга нисбатан ҳамду саноларни айтиш шукроналар тариқасида юрагимнинг туб-тубидан отилиб чиқди:
-Раббий, бу нақадар гўзал! Юлдузларнинг порлаши одамни ҳайратда қолдиради!
-Жонгинам, улар сенга ёққанидан Мен жуда хурсандман.
Мен қоққан қозиқдай бир жойда қотиб қолдим, юзларим ловуллаб ёнди. Воажабо! Наҳотки бутун оламни Яратгувчи Қодир Худо Ўзидан Ўзи менга қарата “Жонгинам!” деб мурожаат қилса? Бу оддий ҳолми? Илиқлик тўлқини мени бошимдан оёғимгача қоплади... Лекин шу заҳотиёқ, эҳтимол, мен буларни ўзим тўқиб чиқаргандирман деб ўйладим?! Худо менга нисбатан шундай ёқимли сўзлар билан мурожаат қилиши мумкинми, бу Унга нисбатан беҳурматлик эмасми? Ёқимли сўз кимга аталган? Менгами? Ахир, бугун менинг тоқатим тоқ бўлиб, болаларимга бақириб ташладим, уларни боплаб адабини бердим-ку? Ахир, мен дўстларимнинг ва оила аъзоларимнинг ишончини оқламай, уларни алдаб келганман? Ҳаётим давомида қанчадан–қанча хатолар қилганман ва қилиб келмоқдаман-ку!
Шунда ҳам У менга “жонгинам“ деб мурожаат қилди-я?
Ухлашдан олдин кундалик одатимга кўра, мен Муқаддас Китобни ўқирдим. Сулаймоннинг Қўшиқлари Китобини варақлар эканман, нигоҳим бир жумлада тўхтаб қолди: “Гўзалдирсан, эй севгилим, сен гўзалсан! Кўзларинг кабутарлардай гўзал!” (Қўшиқ 1:14). Менинг шубҳаларимни зудлик билан тарқатишга ва сайр қилиб юрганимда Худо айтган сўзларини тасдиқлашга Унинг шошилгани нақадар яхши. Менга гапирган айнан У эканлигига энди ишончим комил. Ўша куни кечқурун Худонинг севгиси менинг юрагимни эгаллади, олдин ҳеч қачон бундай бўлмаган. У мен билан гаплашди. У ҳамма нарсани билгувчи Худо, менинг барча фикр-ўйларимдан У бохабар, менинг ҳамма гуноҳларимни ва эҳтиёжларимни У билади, аммо барибир мени У севади. Худо мени жуда бошқача севги билан севади, дин пешволари эса “Худо сени севади” дейишганида, улар бошқача севгини, яъни “чунки У сени севиши керак”, “зеро У сенга тоқат қилади” деган маъноларни улар назарда тутадилар. Йўқ, Худо мени Куёв сингари севишини тушундим. Мана шундай!
Романтикага интилиш
Аёл киши ўзининг севимли эканлигини билганда, у ниҳоятда гўзал бўлади. Биз бир неча бор шу каби нодир ҳодисаларнинг шахсан гувоҳи бўлганмиз. Эҳтимол, сиз ҳам. Лекин севилмаган, ҳамма томонидан инкор этилган ва унутилган аёл гўё сув қуйилмаган гул каби борган сари сўлиб бораверади. Унинг қисмати ҳалокатга маҳкумликни, шунингдек, ор-номусни ҳис қилишдан иборат бўлиб қолади. Аёл кўзларининг порлаши ўчиб бораётган шам сингари сўниб бораверади. Бироқ аёллар кимдир уларни севиб қолганлигини пайқаб қолсалар, ҳаммаси, ҳаттоки чиройга эга эмас аёллар ҳам бирдан гўзал маликаларга айланадилар. Уларнинг юраги летаргик уйқудан сўнг уйғонгандай бўлади, кўзлари ўзгача нур билан порлайди. Ва таажжубдан бизнинг оғзимиз очилади: “Шунча йиллардан бери нега бу гўзал аёлни, ёки қизни қўрмаган эканмиз? Ахир, у чиндан ҳам бениҳоят гўзал-ку!”
Келинг, баъзибир кинофильмлардаги қаҳрамон аёлларни эслаб кўрайлик: Френ “Фақат рақс хонасида” фильмида, ёки Тула Портокалос “Менинг грекча катта тўйим” фильмида, ёки Лотти “Сеҳргар апрель” фильмида, ёки Эдриан “Рокки” фильмида, ёки Даниэлла “Абадий севги” фильмида – бу аёллар доимо гўзал бўлганлар. Уларнинг ҳар бирининг ҳаётига кириб борган романтика кучи уларнинг ҳақиқий чиройини озод этди, уларнинг юракларини уйғотди, улар гуллаб–яшнадилар. Биз, аёллар, жуда ўзгача севгига интиламиз: бизни севувчи инсонларни, бизнинг ўзгачалигимизни қадрлашларини ва шунга монанд равишда баҳо беришларини орзу қиламиз. Биз романтикани хоҳлаймиз. Биз романтика учун яратилганмиз, романтика бизнинг юракларимизга жон бахш этади. Сизлар буни билсаларингиз керак? Қалбингизнинг туб-тубида ҳаммангиз бу ҳақда биласизлар. Бироқ сизлар, эҳтимол, қуйидагиларни билмаслигингиз мумкин...
Ҳаётингизга эркак кишининг кириб келишини кутишингиз жуда зарур ҳам эмас.
Худонинг Ўзи бизнинг ҳаётимизга севгини олиб киришни хоҳлайди. Бизнинг У билан муносабатларимиз болалар шеърининг қуйидагича интерпретатациясини босиб ўтишини У кутмоқда: “Исо мени севишини биламан, У мени сақлашини биламан. Мен буларни қаердан билдим? Муқаддас Китоб менга шундай дейди”. Ўз севгиси туфайли У бизнинг юракларимизга шифо беришни хоҳлайди, У бизнинг балоғатга етиб, чиндан ҳам Уни англаб етган аёл бўлишимизни истайди. Қуйидаги Муқаддас Китоб оятлари “Кўп ўтмай Мен унинг кўнглини овлайман, уни саҳрога олиб бориб, ширин сўзлар айтаман” (Хўшея 2:14) ва “Қалбимни ўғирладинг, синглим, келинчагим, кўзларинг бир қарашию, бўйнингдаги биргина безак билан қалбимни ўғирладинг” (Қўшиқ 4:9) биз учун кундалик ҳақиқатга айланишини У нақадар хоҳлаган. Бошқа нарсаларга қараганда, бизнинг юракларимиз шунга муҳтож. Фараз қилиб кўринг-а, Худо сизга бефарқ эмаслигига ва сизни ҳукм этмаётганлигини, аксинча, сизни чуқур, қизғин ва эҳтиросли севишини билганингиздан кейин, ҳаётингиз қанчалик ўзгариб кетиши мумкин-а? Айнан шундай севги учун натижада аёл киши яратилган бўлиши керак.
Тўғри, Худога нисбатан ишончга асосланган севги – ҳаётий заруратдир, аммо бу – У биздан кутаётганларнинг ҳаммаси эмас. Уй юмушларини аъло даражада бажариш, кирларни тоза ювиш одати яхши хотин бўлишдан дарак бера олмаслиги сингари, қалб жароҳатларини шифолаш учун итоат этишнинг ўзигина кифоя қилмайди. Қолаверса, итоат этишнинг бир ўзи келажакдаги синовлардан ўтишга ниҳоятда заиф кўмак бўлади. Ҳозирда Жамоат турлича қувғинларга учраган. Олдинлари ҳеч қачон эътиқод учун шунчалик кўплаб одамлар жазоланмаган эди. Биродарларимиз ва сингилларимиз қатъий, содиқ бўлиш учун, ўлимнинг юзига қўрқмасдан қараш имкони итоат этиш учун ҳеч қандай аҳамиятга эга эмас – бунга ишонинг. Турли синовлардан шараф билан ўтишга ёрдам берувчи куч - Худонинг сўнмас ўти туфайли юракларимизда яшаётган муқаддас ва жўшқин завқ кучидир.
Зеро бизнинг муқаддаслигимизнинг манбаси Худонинг бизга нисбатан бўлган романтик севгисида мужассамдир.
Худонинг Куёв сифатидаги вазифаси
Келинглар, яна ўзимизнинг севимли бўлган кинофильмларимизга қайтайлик. Юракларингизни жунбушга келтирган ва сизда ҳайратланиш ҳиссини уйғотган бир романтик саҳнани эслашингизни мен таклиф қиламан. Масалан, “Титаник” фильмидаги лавҳани - Жек чўкиб кетаётган кеманинг учида турганича ёнидаги гўзал Розани белидан қучишини, уларнинг биринчи бор ўпишишларини эсланг; ёки “Жасур қалб” фильмидаги лавҳани – Уильям Уоллс ўз севгилиси Марронга олдинига француз тилида, сўнгра итальян тилида севги изҳор қилишини эсланг; ёки “Узуклар ҳукмдори” фильмидаги лавҳани – Ривенделладаги кўприкни ой ёритиб турган пайтда, Арагори кўприкнинг устида турганича Арвинга севги изҳор қилишини эсланг; “Онг ва туйғу” фильмидаги лавҳани – Эдварднинг Элинорнинг ёнига қайтишини ва “Кичкина аёллар” фильмида профессор Баэрнинг гўзал Жонинг ҳузурига қадам ранжида қилганини эсланг.
Энди эса бу саҳналарнинг гўзал қаҳрамон аёллари ролида ўзингизни ва Куёв ролида Исони тасаввур қилинг.
Ўз қалбингизга қулоқ тутинг. Қалбингиз “Бунинг имкони бормикан?” деб, сизга гумон билан пичирламаяптими? Ҳайратдан у қотиб қолмаяптими: “Эҳ қанийди, буларнинг ҳаммаси ҳақиқат бўлса эди!” Эҳтимол, кимнингдир яраланган юрагида бундай жасур тахмин даҳшатга айланиши мумкин: “Мен бу мавзуда очиқчасига гаплашгим келмаяпти”. Лекин кейинроқ айнан Исо билан шундай муносабатлар сизнинг қалб яраларингизни шифолашини, айнан Раббий билан бўлган шундай муносабатлар нафақат нормал ҳолатдаги, балки Муқаддас Китобга хос муносабатлар эканлигини сиз тушунасиз. Қолаверса, Исо Ўзини Куёв деб атайди (қаранг: Матто 9:15; Матто 25:1-10; Юҳанно 3:29). Тўғри, бунинг учун диний риёкорликдан ва мунофиқликдан сиз қутулишингизга тўғри келади, ахир “куёв” сўзи яхши кўрган қаллиғ, унаштириб қўйилган йигит маъносини англатади. Бу самимий метафорани Исо Ўз Келинига бўлган севгини ифодалаш учун танлаб олган. У сизларни шундай муносабатларга, қалинлик ва сирдошлик муносабатларига чорлайди.
Биз шуни эсдан чиқармаслигимиз керакки, Худо билан бизнинг муносабатларимизни тасвирлаш учун Муқаддас Китоб кўплаб метафоралардан фойдаланган. Муқаддас Китоб бизни дам лой билан, Раббийни эса шунга мувофиқ кулол билан таққослайди, ёки бизни қўйларга, Уни эса чўпонга ўхшатади. Ҳар бир метафора ўзгача ҳисобланади, бизнинг руҳий ҳаётимизнинг турлича босқичларини, шунингдек, бизнинг Худо билан муносабатларимизни У турлича нуқтаи назардан кўриб чиқишидан гувоҳлик беради. Бироқ бундай метафорик образлар кучайиб, ривожланиб ўсиб бораётганлигини сиз сезгандирсиз: лойга ишлов берувчи кулолдан тортиб меҳрибонлик қилувчи чўпонгача. Субъект ва объект даражасининг турличалиги, шунингдек, улар ўртасидаги муносабатлар характерининг ҳам ҳар хиллиги яққол кўриниб турибди. Аммо метафораларнинг рўйхати шу билан кифояланиб қолмайди. Бизнинг муносабатларимиз қай йўналишда ривожланаётганини кўрсатиш учун, Раббий Ўзини хўжайин билан, бизни эса Ўзининг қуллари билан таққослайди. Кейин бизларни фарзанд, Ўзини эса Ота деб атайди. Кўриб турибмизки, бизнинг кўз ўнгимизда прогресс рўй бермоқда, прогресс эса доимий равишда ўсиб бораётган яқинликдан гувоҳлик беради. Бу ҳали ҳаммаси эмас: Раббий бизни Ўз дўстлари деб атаганда, бизнинг муносабатларимизнинг тасвири янгидан тус олади. Лекин Унинг кейинги тан олиши бизни ниҳоятда ҳаяжонлантириб юборади. Худо бизнинг Қайлиғимиз (Куёвимиз), бизнинг ҳар биримиз эса Унинг келини эканлигимизни Ўзи айтади. Мана, Худо билан бўлган муносабатларимизнинг чўққиси, мана бизнинг нажот топишимизнинг мақсади (бу ҳақда Муқаддас Китобнинг сўнгги бобида айтилади. У ерда Масиҳ Ўз келинини олиб кетишга қайтгани ҳақида ҳикоя қилинади), мана Муқаддас Китобнинг барча метафораларидан энг хаёлийси ва энг самимийси!
Агар сиз Худо билан бўлган шундай муносабатларга тайёр бўлсангиз, унда Худо сизнинг қалбларингизни сиз жуда кичкина қизалоқ бўлганингизда эгаллашга уринганини кўрасиз. Ҳа, сизнинг ҳаётингизнинг тарихи – бу сизнинг келажакда ким бўлишингизни билувчи ва сиздан жуда қўрқувчи одам томонидан сизнинг юрагингизга тинмай хужум қилувчининг тарихи эканлигини биз юқорида қайд этиб ўтганмиз. Лекин бу сизнинг таржимаи ҳолингизнинг фақатгина бир қисми, холос. Ҳар бир севги сюжетининг ўз жиноятчиси ва ўз қаҳрамони мавжуд. Муқаддас Ёзув ҳикоя қилувчи буюк севги тарихи сиз билан яқин муносабатларда бўлишга интилувчи Қаллиқ образини тасвирлайди. Сизнинг ҳаётингизнинг тарихи –сизни жуда яхши билгувчи ва сизни севгувчи, Ўз севгиси туфайли сизнинг юрагингизни эгаллашга интилувчи Худонинг узоқ ва самимий қилган ҳаракати ҳамдир.
Ўзининг Муқаддас романини Худо нафақат бизнинг юракларимизга ёзади, балки бизни ўраб турувчи олам саҳифаларига ҳам битади. Бизга бир нарса муҳим: У бизнинг қулоқларимизни ва кўзларимизни очсин, токи Унинг бизни чорловчи овозини эшитайлик, бизнинг юракларимизни ишғол қилиш учун интилувчи Унинг қўлини ва гўзаллигини кўрайлик.
Дарё сувлари оқишидан олдин,
Қушлар самоларни эгаллашларидан олдин,
Ҳозирда порлаб турвчи юлдузлардан олдин,
Мен сени бениҳоят севдим.
Заминдаги ҳар қандай собордан баланд,
Юз йиллик дарахтларнинг илдизидан чуқур,
Ўрмон чангалзорларидан ҳам зўр,
Менинг юрагимдаги севги.
Сизнинг қиз қалбингизга романтик ширин хаёллар нималарни олиб келди? Прерия бўйлаб югурувчи йилқиларними; ёз ёмғиридан кейин ҳаводаги завқли ҳидларними; севимли китоб, масалан, Ф.Барнетнинг “Сирли боғ” асариними; ёки бу йил қишининг биринчи қориними? Буларнинг ҳаммаси бизнинг Куёвимизнинг пичирлаши, юрагимизда истакни уйғотишга қаратилган Унинг сигналлари эди. Биз улғайиб, Худо билан бўладиган чин муҳаббатга интилганимизда, У кўпинча бизга болалалик хотираларимизни ёдга солади, токи У доимо биз билан бирга эканлигини кўрсатиши лозим, токи У биз йўқотган ёки маҳрум бўлган нарсаларимизни тиклаб бизга шифо берсин.
Романтикага очиқ юрак билан пешвоз чиқиб
Сиз ёқтириб қолган ҳар бир қўшиқ, қимматли ва қадрли бўлган ҳар бир лаҳзалар, кўзга қувонч ёшларини келтирувчи ҳар бир онлар сизнинг илк бор нафас олишингиздан бошлаб сиз билан мулоқот қилишга интилган ва юракларингизни эгалламоқчи бўлган Ўша Зот томонидан инъом этилган. Уфқнинг ботиши ва қуёшнинг чиқиши, порлаб турган юлдузлар, ой нури ёритиб турган кўллар, ажиб бир мусиқа таратаётган чигирткалар, илиқ шабодалар, дарахт баргларининг шитирлашлари, гўзал боғу роғлар, эҳтиросли меҳр ва кўнгилнинг боғланиши – буларнинг ҳаммаси Худонинг ҳадяси, сизга бир даста гул ва бир коробка шоколад совға қилишда, шам чироқлар шуъласида сизни кечки овқатга таклиф қилишдаги Унинг усуллари.
Раббийнинг романтик кўнгилни овлашлари доимо сирли, улар доимо ноёб ҳисобланиб, фақатгина сизга қаратилган бўлади. Сиз нимадан ҳаяжонланганингизни ёки нималар юрагингизни тез-тез уришга мажбур қилаётганини У билади. Унинг кўплаб диққат-эътиборини биз аҳамиятсиз деб ҳисоблаб, ўтказиб юбордик, чунки биз чидаб бўлмас қалб оғриғига дуч келишдан чўчидик, бизни ўраб турган оламга юракларимиз эшикларини ёпдик. Аммо келажакдаги нажот топиш саёҳатида аёллар ўз юракларининг эшикларини яна очишлари керак бўлади ва бошқа уларни беркитмасликлари лозим. Биз юракларни ҳаммага ва бутунлай очилиши ҳақида гапирмаяпмиз. Бироқ агар сизлар юракларингизни очмасангизлар, сизлар Унинг ёқимли овозини эшита олмайсизлар, Унинг ўпичларини ўтказиб юборасизлар.
Илоҳий меҳрибонликлар биз учун асло кутилмаган шаклларни қабул қилиши мумкин. Бир неча йил олдин Жон Орегон штатида эканлигида, Худо билан ёлғиз қолиш учун вақт топди. У Тинч океани соҳили бўйлаб сайр қилди, сўнг ибодат қилди, шундан кейингина қумга ўтирганича денгиз қирғоғига келиб урилаётган тўлқинларни томоша қилди. (Дам олиш учун Жон жойни одатда ўзи танларди, унинг фикрича, “дам олиш жойи цивилизациядан қанчалик узоқ бўлса, хордиқ чиқариш шунчалик яхши бўлади”). Бирдан Жон ғаройиб ҳодисанинг гувоҳи бўлди. Соҳилдан унчалик узоқ бўлмаган жойда, унинг қаршисида океандаги сув осмонга фонтан бўлиб кўтарилди ва океан сувининг тепасида каттакон букри кит пайдо бўлди. Китнинг бир ўзи эди, яқин орада унинг уруғидан ҳеч ким кўринмади. Китларнинг кўчиб юриш мавсуми аллақачон ўтиб кетган. Жон шу заҳотиёқ унинг қаршисида шахсан у учун Худо Ўз совғасини юборганини тушунди.
Жоннинг бу ҳодиса ҳақидаги ҳикояси мени нафақат хурсанд бўлишга ундади, балки менда Раббийнинг шундай бўсасини олиш кучли иштиёқини уйғотди. Худованд менга ҳам катта кит юборишини ниҳоятда хоҳладим. Мен Худонинг эътиборини ўзимга қаратишни жуда орзу қилардим! Тез орада биз Жон иккимиз Шимолий Калифорнияга келдик. У ерда биз оилалар учун ташкил этилган семинарда қатнашишимиз керак эди. Семинар Худо билан танҳо ибодат қилишга бағишланганди. Бир куни эрталаб мен ҳам Худо билан танҳо бўлиш мақсадида соҳилдаги пляжка чиқиб кетдим. Мен қумга ўтирдим, океанга тикилганимча, У менга ҳам катта кит юборишини Худодан илтижо қилдим. “Исо, Сен Жонни қанчалик кучли севишингни мен биламан, лекин мени ҳам шунчалик Сен кучли севасанми? Агар шундай бўлса, Сен мен учун ҳам катта кит юбора оласанми?”
Шундай илтижо билан Худога мурожаат қилиб, мен ўзимни бирозгина ноқулай сездим, чунки Худо менга Ўз севгисини исботлаб берганини жуда яхши билардим. Менга нажот бериш учун У Ўз Ўғли Исони ўлимга юборди (қаранг: Юҳанно 3:16). У мени қутқарди. Менинг ҳаётим учун У жуда катта ҳақ тўлади. Худо Ўзининг севгиси ва куч-қудратидан гувоҳлик бериб турувчи барча Ўз мавжудотини менга ҳадя қилди. У чуқур маъно ва гўзалликка тўла Муқаддас Ёзувни инъом қилди, мен бўлсам соҳилда ўтирганимча, менга яна бир бор Ўз севгисини исботлашини Ундан сўраб ўтирибман. Бироқ менинг қилган илтимосим Раббийга маъқул келди, шекилли. Кимки Худони ахтарса, Яратувчи хурсандчилик билан Ўзини ўша одамга очиб беради. У бой ва бадавлат, сахий ва меҳрибон Куёв, У бизга Ўз юрагини қайта ва қайта очаверади.
Бирозгина океанга тикилиб ўтирдим, лекин ҳеч қандай китни кўрмагач, мен ўрнимдан турдим ва соҳил бўйлаб сайр қилдим. Баҳор фаслининг энг қизиган пайти эди. Океан тўлқинлари шиддат билан соҳилга урилар, тиниб-тинчимас балиқчи қушларнинг қийқириғини босиб тушарди. Шуни айтиб ўтиш лозимки, Калифорниянинг шимолий соҳилида катта-катта тошлар жуда кўп, менинг йўлимни тўсиб турган навбатдаги бир баҳайбат тошни айланиб ўтгач, мен денгиз юлдузига дуч келдим – тўқ сариқ ажойиб денгиз юлдузини кўрдим. Шу заҳотиёқ бу Раббийнинг инъоми, Унинг бўсаси эканлигини тушундим. У менга китни кўриш имконини бермади, чунки кит Жонга аталган эди. Шунда Раббий фақатгина менга ажойиб денгиз юлдузини юборди. У менинг илтижоларимга жавоб берди. Шубҳасиз, У мени севади. Унга шукроналар айтиб, мен кейинги харсанг тошни айланиб ўтдим ва кўрган манзарадан ҳайратда қолдим. Бу манзарани мен умримнинг охиригача эсдан чиқармайдиган бўлдим. Менинг олдимда, орқамда, бутун ён атрофимда юзлаб денгиз юлдузлари ётарди. Тўқсариқ, кўк, қип–қизил, хуллас, турли рангдаги ва турлича катталикдаги денгиз юлдузларини санаб саноғига етиш қийин эди. Мен хурсандчиликдан кулиб юбордим, юрагим дукиллаб, кўкрагимдан чиқиб кетай дерди. Худо мени фақатгина севибгина қолмай, У мени бениҳоят чуқур ва мукаммал севги билан СЕВАДИ!
Худо Жонга катта ва кучли китни ҳадя қилди, менга эса У турлича гўзал денгиз юлдузларини туҳфа этди. Мен уларни қўлларим билан тутиб кўришим мумкин эди. Бундай ажойиб денгиз жониворлари орасида туриб меҳрибон Раббийнинг севгиси қучоғида ўзимни ҳис қилаётганимни англадим. Ажиб денгиз юлдузчалари Худонинг менга совғаси эди, демак, У менга яқин муносабатларни таклиф қилмоқда. Сизга ҳам У кўплаб шундай сюрпризларни тайёрлаб қўйган. Эҳтимол, сиз ҳозироқ Унга қуйидагича илтижо билан мурожаат қилишингиз мумкин:
Исо, ижозат бер, Сен мен учун ҳозирлаб қўйган романтик
совғангни кўра олай.
Биз ҳар доим ҳам Унинг совғаларини кўриб англашга қодир эмасмиз. Ушбу китобнинг I бобида мен бир неча йил олдин ажойиб гўзал кечага таклиф қилинганимни сўзлаб бергандим. Оиламизнинг яхши таниши бўлган Лесли ҳам шундай таклифнома олганди, лекин қиз уни йўқотишига сал қолди. Бу тўғрида батафсил гапириб беришим лозим. Таклиф этилишдан бирозгина олдин Лесли Худога илтижо қилганди: “Раббий, одамлар назаридан бир четда яшаш жонимга тегди. Одамларнинг орасига тушиб қолишни жуда хоҳлаяпман. Қанийди, бирор бир кечки зиёфатга тушиб қолсаму роса рақсга тушсам”. Лесли уни олдинда нималар кутаётганини у билмасди, олдинда турган тантаналар ҳақида у ўйламаганди ҳам. Қиз ҳимоясиз эканлигини, ўзини зах ертўлада бечора Кулихон сингари ҳис қилаётганини, бу ерларни тарк этиб, Худонинг кетидан боришга тайёр эканлигини очиқ-ойдин Унга айтди. (Ҳар қандай Куёв каби Худо бизнинг Ҳимоячимиз бўлишни хоҳлайди ва дилимиздаги орзу-ниятларимизни Унга айтишимизни жуда-жуда қадрлайди.) Хуллас, Лесли кечага конвертга солинган таклифномани олгач, уни очиб ҳам кўрмади. Қиз то бошқа қоғоз ва газеталар билан бирга турган конвертга дуч келмагунча, у ҳақида эсламади.
Ва ниҳоят, қиз конвертни очганда, у оппоқ қоғозга олтин ялтироқ харфлар билан битилган ажойиб кечага таклифномани кўриб қолди. Лесли конверт унга адашиб тушиб қолганлигини ва таклифнома бошқа бир одамга мўлжалланган бўлса керак деб ўйлади. Бечора Кулихон! Унинг қандай қилиб кўнглини олиш мумкин? Бироқ Худо ҳозиргина ичида таклифнома бор конвертни очиб кўрган Лессига ҳақиқий ҳаяжон уйғота билди. Нима дейишни билмай қиз бир неча дақиқага лол бўлиб қолди. “Раббий, наҳотки бу рост бўлса? Наҳотки бу туш эмас?” Одатдагидай индамай эрининг, балга бормоқчимисан, деган саволини у кутиб ўтирди, эр ундан шундай деб сўради ҳам. Мўъжизавий кеча қизда жуда катта таассурот қолдирди: ўша куни кечқурун Раббий унинг кўплаб қалб жароҳатларига шифо берди. У хурсандчиликдан яшнарди, қолаверса, бу ажойиб нур унинг кўзларида ҳалигача сақланиб қолди.
Мен, аёл кишининг ҳаёти Исо билан бўлган битмас-туганмас романтик учрашувларни намоён қилади, деб айтмоқчи эмасман. Менинг ҳаётим ҳам сизларники сингари кўплаб хўжалик ташвишларига тўла: кир ювиш керак, идиш-товоқларни ювиб йиғиштириш керак, овқат пишириш керак, ёзги таътилга қаерга боришини сўраётган ўғлим билан суҳбатлашишим керак. Сизнинг ҳаётингиздаги каби, меникида ҳам шундай пайтлар бўладики, баъзида Исо ёнгинамда юрганга ўхшайди, баъзида эса мен Уни асло ахтариб тополмайман. Гоҳида биз У билан бекинмачоқ ўйнаётгандай бўламиз, бироқ кутилганидай, У менга қараганда яхшироқ беркинади. Воқеаларнинг давралилиги барча муносабатларга хосдир, муносабатлар дам тепага кўтарилади, дам пастга тушади.
Пасайиш ҳам катта аҳамиятга эга, чунки у туфайли бизнинг юракларимиз кучли иштиёққа тўлади. Хароб бўлган вақтда очиқ юрак оғзаки илтижо қилади. Шунда сиз ўзингизни қандай ҳис қиласиз? Дадажонини йўқотиб қўйган ёлғиз қизчага ўхшайсизми? Ёки барчанинг эътиборидан четда қолган ва шундан қайғураётган бўйи етган қизга ўхшайсизми? Кўпинча Худо бизнинг қалбларимизни шундай ҳис-ҳаяжонга тўлдиришга имкон беради, токи биз У билан биринчи бор учрашган вақтимизга қайтишимизга ёрдам бериш учун. Сизнинг юракларингиз нималарга интилаётганига эътибор беринг, қолаверса, сиз қандай йўл тутишни хоҳлашингизга ҳам диққат қилинг: қаҳр-ғазабга эркинлик берасизми, овқатдан таскин топасизми, бошқа одамлардан ёрдам сўраб мурожаат қилисизми...
Биз одат тусига кириб қолган усулдан ўзгача йўл тутишга қарор қилган пайтимизда ҳал қилувчи вақт айнан ўша ҳисобланади.
Биз ўз Қуёвимизга бизга ғамхўрлик кўрсатишини илтижо қиламиз ва У билан учрашиш учун юракларимизни Унга очамиз. Биз кўз ёшларга эрк берамиз, дард-ҳасратларимизни айтиб Худога узоқ ибодат қиламиз. Муҳтарама сингиллар, мўъжиза юз беради – Раббий келади. Яқинлик вақти бўлди, севги, меҳр-муҳаббатга тўла, руҳий юксалиш вақти, юракларимизга нажот берувчи, Унинг кўмагига муҳтожлик сезган вақт келди.
Худо ҳақиқатда сизлардан нимани хоҳлайди?
-Мен Сени излаб топишга ҳаракат қилдим.
Мен учун ҳатто тоғлар ҳам тўсиқ бўла олмади.
Гарчанд мен узоқда бўлсам ҳам,
Менинг чақириғимни эшитганингни англаш,
Мен учун юксак мукофот бўлди.
Сенинг номинг – мен билан шу қолди, холос.
Чорладим сени бежавоб.
Нега Сен узоқ жим кетдинг,
Мени эшитганингни менга билдирмадинг?
-Мен шу ердаман, ёнингда, Мени излаш не даркор.
Мен доим сен билан, Мени йўқотишдан қўрқма.
Мусиқа магазинида нималар сотилаётганини кўриш учун мен бир магазинга кирдим. Мен аниқ бир нарсани сотиб олмоқчи ҳам эмасдим, бирдан Муқаддас Руҳ бу компакт дискни сотиб олишни менга маслаҳат қилди. Унинг менга мурожаати ошкора эмасди, бу енгилгина туртки эди, лекин мен кўрсатилган дискни сотиб олдим, уйга кетаётганимда уни плееримга солиб эшитдим. Мусиқа менда ҳеч қандай таассурот уйғотмади, мен бу дискни Стейсига бердим. У дискни эшитиб чиқиб, мусиқа нақадар ажойиб эканлигини менга айтди. Мен учун Стейси дискдан бир қўшиқни топди ва уни эшитиб кўришимни таклиф қилди. Қўшиқни тинглаб бўлгач, Худо нима учун бу дискни сотиб олишни маслаҳат берганини тушундим. Буюк Романтик яна бизни Ўзига чорлади. Олдинлари ҳам У бир неча бор шундай қилган, бунинг устига, биз ўзимизга тасаввур қилганимиздан ҳам кўпроқ: қўшиқлар, кинофильмлар, откриткалар, дўстларнинг сўзлари, ўрмондаги саёҳатлар – Унинг романтик чорлаши ҳамма ерда эшитилмоқда. У айнан сизга мурожаат қилмоқда, У сизни номма-ном чорламоқда.
Худо ҳақиқатда сиздан нима хоҳлайди?
Бизнинг ҳар биримиз нимани хоҳласак, У ҳам шуни хоҳлайди. У севикли бўлишни хоҳлайди. Севишганлар бир-бирининг яхшилигини қанчалик англаса, У ҳам шунчалик англанишни хоҳлайди. Сиз Унга қўшилиб кетишингизни У ниҳоятда хоҳлайди. Ҳа-ҳа, У сизнинг итоат этишингизни кутмоқда, фақатгина шундай ҳолатдаки, агар сизнинг Унга бўлган итоатингиз севгига тўлиб–тошган юракларингиздан чиққудек бўлса. “Ким Менинг амрларимни билса-ю, уларга амал қилса, у Мени севади. Ким Мени севса, Отам ҳам уни севади. Мен ҳам уни севаман ва Ўзимни унга кўрсатаман” (Юҳанно 14:21). Исонинг амрларига амал қилиб яшаш –Уни чин юракдан ҳақиқий севувчиларнинг ва Унга иштиёқ бўлганларнинг табиий жавоби шудир.
Бир неча йил олдин Жорж Макдональднинг китобини ўқиш жараёнида бир ажойиб, қизиқарли фикрга дуч келиб қолдим. Эҳтимол, сиз эшитган бўлсангиз керак. Ҳар бир одамнинг юрагида шундай бўшлиқ бўлар эканки, бу жойни фақат Худо тўлдириши мумкин экан. (Биз ундан пала-партиш фойдаланишимизни ва бу эса ўз навбатида онг ва қалбларимизни саросимага солиб қўйишини Раббий билади.) Лекин қадимий шоирлардан бирининг айтишича, Худонинг юрагида ҳам шундай бўш жой бор эканки, уни фақатгина сиз тўлдира олар экансиз. “Демак, Парвардигорнинг юрагида шундай макон мавжудки, у жой фақатгина кимга аталган бўлса, ўша одамгина кириши мумкин”. Яъни бу макон сиз учун. Худонинг юрагидаги бу бўшлиқни сиз тўлдиришингиз керак, уни сиздан бошқа ҳеч нарса ва ҳеч ким тўлдира олмайди. Во ажабо! У айнан сиз билан учрашишни хоҳлайди.
Сиз Унинг юрагини “...бир қараш билан...” (Қўшиқ 4:9) ўзингизга ром этган зотсиз. У сизни деб хурсанд бўлиб севинар ва катта банкет залларида ўйнаб рақс тушишни хоҳлаганидай, тоғ чўққиларида сизни деб шод бўлиб тараннум этар (қаранг: Запаниё 3:17). Сиз ажойиб итоаткор юрак соҳибасисиз, бундан У ниҳоятда завқланади, зеро сиз ҳеч нарсага қарамасдан фақатгина Унга умид боғлайсиз. Бир лаҳза бўлса-да, бунга ишонинг! Бу сиз учун ҳақиқат бўлиб қолсин.
Худо бу ҳаётни сиз билан яшамоқчи, кундалик ғам-ташвишларни ҳал қилишда қатнашиб, сиз билан бир қарорга келмоқчи, сиз билан хоҳиш-истакларингизни ва кўнгилсизликларни баҳам кўрмоқчи. Мажлислардан ва маъруза ёзувларидан, кир ювиш ва уй-юмушларини қилиш рўйхатидан, дўстлар ва қўни-қўшнилар билан суҳбат қилишдан, сизнинг режаларингиз ва ўй-фикрларингиздан, дунё ташвишларидан иборат бўлган ҳар кунги сизнинг ҳаёт тарзингизда У сиз билан яқин муносабатда бўлмоқчи. У Ўз севгиси билан сизнинг юрагингизни тўлдирмоқчи, бунга жавобан эса сизнинг севгингизни У қабул қилмоқчи. Сизнинг юрагингиздаги жойни У ҳеч ким билан баҳам кўрмоқчи эмас, У юрагингизда марказий ўринни эгаллашни хоҳлайди, У сизнинг ҳақиқий “мен”ингизнинг қоқ ўртасида бўлишга даъвогарлик қилади. Ўз кучига суяниб, бирон нимага эришишга интилаётган аёл билан У ҳеч қандай алоқа қилишни хоҳламайди. Сиз аслида қандай бўлсангиз, У шундайлар билан яқин муносабатда бўлади.
Худонинг шу каби хоҳиш-истаклари пайғамбар Хўшея Китобида қандай тасвирланганига бир эътибор беринг. Биз Раббий билан яшамасликка бўлган уринишимизни Унинг Ўзи бекор қилишини олдиндан огоҳлантириб айтади (биз юқорида ушбу парчани келтирган эдик):
Шунинг учун йўлини тиканаклар билан тўсаман, ўтолмайдиган қилиб девор қураман. У ўйнашларининг кетидан етолмайди, уларни излаб тополмайди...
Ва У Ўз берган Сўзини бажаради, олдин айтилганидек, У бизни ҳолдан тойдиради, орзу-умидларимизга етишимиз ва чанқоғимизни қондириш учун Унга қайтишимизга мажбур қилади. Ана шунда У бизнинг юракларимизни забт этишни бошлайди. Бунинг учун баъзида у бизни ҳар қандай бошқа овуниш манбаларидан халос қилади, шу тарзда бошқа рақибларни йўқ қилиб, шахсан бизнинг қалбларимиз эътиборини қозонади:
Кўп ўтмай Мен унинг кўнглини овлайман, уни саҳрога олиб бориб, ширин сўзлар айтаман.
Айнан шу ерда, саҳрода, биз Уни у ер ёки бу ерда юрувчи, ёки дейлик, самоларда яшовчи ва фақатгина якшанба кунлари эсловчи Раббий сифатида эмас, балки бизнинг қалбларимизни забт этмоқчи бўлган, ўзимизнинг яхши кўрган Куёвимиз сифатида Раббийни билиб оламиз:
“Ўша куни – демоқда Эгамиз, - сен Мени “Эрим”, деб чақирасан, ҳеч қачон “Баалим” демайсан. <...>
Мен сени Ўзимга абадий никоҳлаб оламан. Сени солиҳлик ва адолат, сўнмас севги ва меҳрибонлигим ила Ўз никоҳимга оламан.
Худога бўлган севгимиз туфайли бизнинг қалбларимиз тинчлик ва хотиржамликка эга бўлади. Худонинг севгиси учун курашишга, уни меҳнат қилиб топишга ёки йўқотиб қўйишга тўғри келмайди – Унинг севгиси бизга абадиятга ҳадя этилган. Севгини бизга Раббий инъом қилган, У бизни танлаб олган, эндиликда ҳеч нарса ва ҳеч ким Унинг севгисидан бизни ажрата олмайди, ҳатто бизнинг ўзимиз ҳам. Биз айнан шунинг учун яратилганмиз. Бизнинг юракларимиз жуда яқин муносабатларга, албатта романтик севгига интилади. Биз Худонинг севги объектига айланиш учун яратилганмиз, У бизни чексиз ва шубҳасиз севги билан севади.
Биз шундай севги учун яратилганмиз.
Исо билан яқин муносабатда бўлиш – вазиятни ўз назорати остига олган, кўркам кўринишга ва идел маникюрга эга қандайдир ўзгача аёлларнинг қисмати эмас. Бундай муносабатлар бизларнинг ҳар биримизга мўължалланган. Худо сиз билан яқинлашишга интилмоқда, бироқ бу сизнинг ҳаётингизнинг ҳақиқатига айланиши учун сиз ҳам У билан яқинлашишга ҳаракат қилишингиз лозим.
Итоаткор юраклар
Улар ўз йўлларида давом этишди. Исо бир қишлоққа кирди. Бу ерда Марта уни уйига таклиф қилди. Унинг Марям исмли бир синглиси бор эди. Марям Исонинг оёқлари олдида ўтириб Унинг сўзларини тинглар эди. Марта эса тайёргарчилик ишлари билан жуда овора эди. Ниҳоят, у Исо ёнига келиб: Ҳазрат! Синглим бир ўзимни хизматда қолдириб қўйганига эътибор бермаяпсанми? Унга айтгин, менга ёрдам берсин! – деди.
Исо унга шундай жавоб берди: Марта, Марта, бунча уриниб ташвишланмасанг! Зарур бўлган биттагина иш бор. Марям эса ўзи учун яхши улушни танлади ва бу ундан тортиб олинмайди.
Бизнинг олдимизда ҳаммага маълум бўлган Марям билан Мартанинг тарихи. Ҳаммамиз бир неча бор эшитган қиссадан ҳисса – Мартага тақлид қилманг. Исо “зарур бўлган биттагина иш бор” деганда, У нимани назарда тутганига биз кўпинча ажабланиб қараймиз. Эҳтимол, сизлардан бирортангиз Исо унчалик талабчан эмас, Унга керак бўлган нарса – қандайдир оддийгина таом, Марта эса жуда бошқача таом тайёрлаш билан машғул бўлганлиги тўғрисидаги фикрни эшитгандирсиз. Йўқ, Исо умуман бошқа нарсани назарда тутган. У ҳар доимгидек, баркамол бўлган. Унга керак бўлган “биттагина иш” – бу Ундан ҳайратланган қалб, Унинг баркамол севгисига ўзининг итоаткорлиги билан жавоб берувчи юракдир.
Бизнинг қалбларимиз итоат этиш учун яратилган, шунинг учун биз ҳаммамиз итоат этамиз, зеро итоат этмасдан туролмаймиз. Бироқ бу сўзни баъзи бир дин арбоблари шунчалик кўр-кўрона қўлладиларки, кўпчиликнинг бу сўздан кўнгли айнирди. “Итоат этиш” сўзини эшитишимиз биланоқ кўз ўнгимизда қатъий ассоциациялар пайдо бўлади: “Оббо, яна у жамоатларга бориш ва диний саноларни айтиш ҳақидаги дийдиёсини бошлади ”. Йўқ, асло бундай эмас! Итоаткорлик – ниҳоятда кенг ва буюк маънога эга сўз, ғоят таъсирчан тушунча. Ҳаётга эга бўлиш мақсадида биз ўз юракларимизни нималарга бахшида қилган бўлсак, ўшалар бизнинг итоат қилиш объектимизга айланади. Баъзилар модаларга итоат қиладилар, яна баъзилар эса ўзларининг танлаган ёш йигитларига ёки гўзал қизларига сажда қиладилар. Биз сажда қиладиган объектлар рўйхатлари асло чекланмаган. Бу рўйхатга фильмлар, озиқ-овқат, совға-саломлар, шов-шувлар – нима бўлса, ҳаммаси киради (менинг ўзим ҳам шуларнинг ҳаммасига сажда қилганман).
Биз ўз юракларимизни Унга бағишлашимизга фақатгина Исо Масиҳ лойиқдир. Марям Унда Ҳаёт манбаини ва Севги ифодасини кўра олди. Бизнинг ишонишимизча, сизнинг ҳар бирингиз ҳам у каби йўл тутган бўлардингиз. Марям ҳамма ишларини ташлади, Унинг оёқлари олдига ўтириб, Унга ўзининг кўз қарашларини ва юрак нигоҳларини қаратди, Унинг сўзларини диққат билан тинглади.
Марта эса бу хрестоматик воқеада ўз юмушлари ва тинмай бир нималарни бажариши билан машғул бўлган жамоатга – Унинг ўзини йўқотиб қўйган Келинига ўхшайди. Куни кеча мен бир дугонам билан тушлик қилдим. Тушлик пайтида у менга аъзо бўлган ўз жамоати ҳақида сўзлаб берди. Жамоат энг Буюк амрни, яъни Раббийнинг амрларидан биринчисини – “Ўзгани ўзинг каби севгин” (Матто 22:39) деган амрини ҳаётга тадбиқ этиш билан овора экан. Кутилмаган бундай ҳодисадан мен лол бўлиб қолдим, чунки ўзгани ўзи каби севиш ҳеч қачон Раббийнинг биринчи амри бўлмаган. Исонинг тушунтиришича, биринчи ва энг буюк амр қуйидагича бўлган: “Эганг Худовандни бутун қалбинг билан, бутун жонинг билан ва бутун онгинг билан севгин” (Матто 22:37). Ҳа, биз бир-биримизни севишимизни Исо хоҳлайди. Ҳа, биз бир-биримизга хизмат қилишимизни ҳам Исо хоҳлайди. Лекин авваламбор ва биринчи галда У бизнинг севгимизни ва бу севгига биз ўзимизни тўлиқ бағишлашимизни У кутади. Ахир, Худонинг севгисига тўла бўлган юраклардан барча эзгу ишлар ва ғайрат ўз ибтидосини олади.
Энди эса мен сизларга аёлларнинг энг ажойиб сирларидан бирини очиб бермоқчиман: аёллар Худога итоат қилишда шундай иқтидорга эгаларки, ҳеч бир эркак бундай қилишга журъат этолмайди.
Айтиб ўтганларимизни тасдиқлаш учун тарихий хужжатларга мурожаат қилайлик. Уларда Исо Масиҳнинг ҳаётидан парчалар, жумладан, Исога атир мой қуйган аёл ҳақидаги воқеа тасвирланган. Исонинг айтишига кўра, Инжил Хушхабари дунёнинг қайси ерида тарғиб қилинса, ҳамма жойда бу аёл ҳам эсланиб, унинг қилган иши ёдга олиниши ҳақида Исонинг Ўзи васият қилган. Исо Байтанияда бўлган пайтда Марям исмли бир аёл Унинг олдига келади. У ганчдан ясалган идишда жуда қимматбаҳо атир мой келтириб, Исо дастурхон олдида ўтирган пайтда Унинг бошига қуяди. Мой жуда қимматбаҳо ҳисобланган, ўша пайтда бундай мойни бир йиллик даромадга сотиб олиш мумкин эди. Аёл шундай тарзда ўзининг Исога бўлган итоатини намоён қилди, мирра мойининг муаттар ҳиди хонани тўлдирди. Севгининг бундай зоҳир бўлганидан Исо ниҳоятда ҳайратланди. Исонинг шогирдлари эса буни кўргач, ғазабланиб дедилар: “Бу исрофгарчиликнинг нима кераги бор? Бу мойни катта баҳога сотиб, пулини камбағалларга бўлиб бериш мумкин эди-ку!” (Матто 26:8-9). Аммо Масиҳга нисбатан бундай эзгу иш қилишга фақатгина аёл киши қодир. Шунга ўхшаш яна бир воқеа юз берган. Бир аёл Исонинг оёқларини кўз ёшлари билан ювиш, ўзининг сочлари билан артиш ва чуқур итоат ва тавба қилиш иштиёқида Унинг оёқларини ўпиш учун ҳеч қандай таклифсиз фарзийнинг уйига кириб боради.
Аёллар ҳар куни Исога хизмат қилиш учун Жалиладан бошлаб Унга эргашиб борганлар. Аёллар ўзларининг шу ердалиги билан тасалли бериш учун ва Раббийни қўллаб-қувватлаш учун Унинг сўнгги нафасигача хоч олдида қолдилар (ўшанда эркаклардан фақатгина Юҳанно бўлган). Исо тирилгандан кейин ҳам биринчи бўлиб Ўзини айнан аёлларга намоён қилган: “...Аёллар эса рўбару келиб, оёқларига ёпишганича Унга топина бошладилар” (Матто 28:9). Уни қайта тирилиб ва ғалаба қозонган Раббий сифатида кутиб олдилар.
Худонинг юрагида аёлларга махсус жой ажратилган. Аёлларнинг топиниши – Исога жуда катта ҳузур бағишлайди ва бу ниҳоятда муҳим хизмат ҳисобланади. Сизнинг итоатингиз Худонинг юрагига чуқур таъсир кўрсатиш қобилиятига эга. Бу нақадар муҳимлигини ўйлаб кўринг-а! Сизнинг Исога бўлган севгингиз асло жиловлаб бўлмас итоатда эркин намоён бўлишини У хоҳлайди. Барча айтилганлар фақатгина кўп бўш вақтга эга аёлларга, ёки ҳақиқий руҳоний аёлларга тааллуқли эмас. Момо Ҳавонинг барча қизлари романтик муносабатлар учун яратилганлар, фақатгина Исо билан улар бу каби муносабатларнинг нақадар чуқурлигини англаб етадилар.
Ўз юракларингизни Унга топширинглар.
Яқин муносабатларнинг ривожи
Мен ўз ётоқхонамда ёлғиз қолиб, илк бор Исога сажда қилишни бошлаганимда, мен ҳар доим бир қўшиқни қўйиб эшитардим. Бу қўшиқнинг сўзлари оддийгина:
Эй Раббий, бизга ёрдам бер,
Мушкул ҳолатда Сенга илтижо қилмоқдамиз...
Ҳа, менинг руҳий ҳолатим айнан шундай эди – ўшанда (ҳозирда ҳам) мен Худога жуда-жуда муҳтож эдим. Кўп овқат емасликка қилган уринишларим ва ёлғизликка қарши курашларим хаёлий эмас. Ҳаётимда Худонинг ҳиссий ва реал иштирокига ҳар қачонгидан ҳам эҳтиёж сезар эдим. У билан мулоқот қилишдан очқаган, аслида У Ким эканлигини билишдан чанқаган, ўз руҳий хасталикларимнинг чинакамига шифо топишига муҳтож бўлганимдан мен ҳар ҳафта бир неча соатни Худога бағишлай бошладим. У олдимга келишини мен Ундан илтижо қилиб сўрадим.
Шундай учрашувлар учун махсус вақт ажратгач, мен бу вақтни ҳар қандай ва турлича тажовузлардан ҳимоя қилардим, ҳаттоки бунинг учун телефонни ўчириб қўйиш керак бўлса ҳам, болаларга қараб туришни кимларгадир топшириш керак бўлса ҳам, ёки менинг болаларим тинчланиб, ҳамма ухлагани ётгандан кейин бўлса ҳам У билан мулоқот қилишни канда қилмасдим. Исо билан яқиндан мулоқот қилишга булар арзирди. Унинг гўзаллиги мени ҳайратлантирди – шунақанги ажойиб, шунақанги жозибадор ва ниҳоятда ўзгача. Масиҳ билан яқин муносабатлар ўрнатгач, сиз бундай муносабатлар учун ҳар қандай юмушларингизни бир четга суриб қўйиб (Мартанинг энг асосий муаммоси) курашишингиз лозим ва душманларнинг барча айбловларига қарши чиқишингиз керак. Сизни севувчи Куёв сизга инъом этган барча совға-саломларни уйингиздан қандайдир одамлар ўғирламоқчи бўладилар. Албатта, бу оддий ҳолат. Ахир, аёллар шунинг учун ҳам беғубор ва ашаддий ҳисобланадилар, зеро Қаллиғингиз билан танҳо қолиш учун ҳаммасини енгиб ўтишингиз даркор.
Исо билан яқин муносабатларни ҳис қилиш ва ўрнатиш учун У ёрдам қилишини Ундан илтижо қилиб сўранг.
Сизнинг учрашувларингиз учун вақт ва жойни топишда Ундан ёрдам сўранг.
Исо Ўзини ҳақиқий қиёфасида – сизнинг Куёвингиз қиёфасида намоён этишини Ундан сўранг.
Раббий билан сизларнинг учрашувларингизга бирор мусиқа ҳамроҳ бўлсин, токи бундай мусиқалар сизнинг ҳис-туйғуларингизни ҳаракатга келтирсин. Шубҳасиз, бунга сиз аэробика билан шуғулланаётган мусиқа бўлмайди. Албатта, сизнинг Масиҳ билан яқин муносабатларингизни сизга эслатувчи мусиқа бўлиши лозим. (Яхши бир танишимизнинг айтишича, ҳозирги вақтда уни сажда қилишга чорловчи севимли қўшиғи “Опера қиёфаси” мюзиклидан ҳаммага маълум ва машҳур “Мен илтижо қилган барча нарсалар” композициясидир!) Танҳо қолинг! Сизни ҳозирда безовта қилмаслик кераклигини яқинларингиз билишсин. Телефонингизни ўчириб қўйинг, Муқаддас Китобни ва Худонинг сизнинг юракларингизга айтган гапларини ёзиб олиш учун ўз кундалигингизни олинг. Мук тушинг, ёки ўтиринг, жуда бўлмаса ётиб олинг ва Муқаддас Руҳни чорланг, Руҳ келиб Исога сажда қилишга ёрдам беришини илтижо қилинг. Саждани Исодан ҳайратланишдан бошланг. Оғир аҳволда қолганингизда У сизга ёрдам берганлигини эсланг, ёки молиявий ёрдам сўраб илтижо қилганингизда У сизнинг ибодатингизга жавоб йўллаганини ёки сиз ёлғиз қолганингизда, сизни У қандай юпатганини эсланг. Исонинг содиқлиги учун Унга шукроналар айтинг. Пауза қилинг. Сукут сақлаб туринг – сизнинг юрагингиз Худога сажда қилсин, агар шунда мусиқа янграб турса, Унинг юрагига йўл топишга ёрдам беради.
Танҳоликда илк бор Раббийга сажда қилиш сизга ғалати туюлиши мумкин. Эҳтимол, сизнинг кўз ёшларга тўла бўлган илтижоларингиз сизнинг хонангизнинг шипидан юқори кўтарилмаётгандай кўриниши мумкин. Лекин бирин-кетин қилинган ибодатлар ва бўлиб ўтган учрашувлар натижасида сизнинг Худо билан учрашувларингиз осонроқ ўтаётганига амин бўласиз. Буни бир неча асрлар олдин яшаб ўтган француз монах биродаримиз Лоуренс таъкидлаган. Биз Худодан бирор нимани олиш учун Унга сажда қилмаймиз, балки У билан бирор нималарни баҳам кўриш учун сажда қиламиз. Исонинг ҳузурига илтижо билан келишимиз Унга хуш ёқади. Ибодат туфайли сиз фақат ўзингизга мўължалланган Худонинг юрагига кириб боришингиз мумкин, фақатгина сиз Унга беришингиз мумкин бўлган нарсани У билан баҳам кўришга қодирсиз. Сиз Унинг танлаб олганисиз, Унинг севганисиз, Унинг юрагининг бир бўлагисиз, Унинг ҳаётининг севгилиси сизсиз. Унга яқинлашинг, У сизни кутмоқда.
Мен сенинг доимий Севгилинг бўламан,
Мен ҳамон ёнингдаман, Мен шу ердаман, Мен сен биланман.
Жамоатнинг аёл кишига бўлган бугунги муносабати жуда кенг тарқалган бир ёлғон тушунча билан боғлиқ: “Художўй бўлиш демак – доимо банд бўлиш демакдир. Художўй бўлиш демак – интизомли бўлиш демакдир. Художўй бўлиш демак – итоаткор бўлишга мажбур қилиш демакдир”. Йўқ, йўқ ва яна бир бор йўқ! Художўй бўлиш демак – Худо билан романтик яқинликни ҳис қилиш демакдир. Севикли бўлиш ҳар бир аёл юрагининг туб-тубида мужассамдир. Ҳар бир аёл севги учун яратилган. Худо сизни сева олишини ва ҳар доим севишини сиз билишингиз керак.
С новой страницы
8
Очилиши зарур бўлган гўзаллик
Гўзаллик хавфли.
Гўзаллик оламни қутқаради.
...Юзингни кўрсатгин, овозингни эшитай,
Овозинг жуда ширин,
Юзларинг гўзалдир.
Куч – мана эркак кишининг ҳақиқий моҳияти. Тахмин қилинишича, биз Уни инсон қиёфасида қабул қилишга қодирмиз, у Курашчи Худо образини намоён қилиши керак эди. Биз учун курашувчи Худо.
Эдомдан келаётган ким? Қизил либос кийиб, Бозрах шаҳридан келаётган ким? Кўзни қамаштирувчи кийимлар кийиб, катта куч билан қадам босган ким? “У Мен, Эгангизман! Қутқариш кучига эгаман. Ғалабани эълон қилишга келмоқдаман.
Шундай кучдан биз – аёлларнинг юрак уришимиз тезлашиб, оёқларимиз қалтирамайдими, айниқса, “Сўнгги могикан” фильмидан Дэй-Льюисни кўрганимизда, “Мард юрак” фильмидан Уильям Уоллсни кўрганимизда, “Халқалар ҳукмдори” фильмидан Арагонни кўрганимизда ёки Харрисон Форднинг барча ўйнаган фильмларини кўрганимизда? Шундай кучни аёллар ўз эрларида ва ҳаётдаги барча эркакларда кўришни истамайдиларми?
Эркак киши ўз кучини намоён этиш учун, аёл ундан кутган сўзларни имкон қадар айтишга ҳаракат қилиши лозим. Эркак киши қўполлик билан гапирганда, аёлнинг нозик қалбига жароҳат етказади, шунда унинг кучи заиф аёлнинг юрагини тилка-пора қилади. Бироқ эркак киши гапирмай индамай турса ҳам, аёл киши ўзини азобланган ҳис қилади, чунки эркак унга ўз кучли кўмагини таклиф этмай, бир чеккада томошабин бўлиб тураверади. Аёл ўз ғам-ташвишлари билан ёлғизланиб қолади. Эркак киши аёлнинг дарду ҳасратларини тинглаб, у билан суҳбатлашганда, ширин сўзларни айтиб унинг кўнглига тўғри йўл топганда, аёл кишининг кўнгли таскин топади. “Гўзалим, қандайсан?” – мана шундай оддий ва мен севган шу савол билан Жон кўпинча менга мурожаат қилади.
Бироқ биз кучли эркакларнинг ҳимоясига қанчалик зормиз! Ҳа, зўрлик ва ёвузлик ҳукм сураётган дунёда улар бизни ўз ҳимояларига олганлар, аммо бизга қарши қаратилган зарбалардан ва руҳий ҳужумлардан ҳимояга муҳтожмиз. Кимлардир бизни хафа қилганда, бизга уларнинг ҳимояси ва тасаллиси даркор бўлади. Масалан, бир дугонамни олайлик. Унинг онаси бир неча бор телефон орқали уни тахқирлаган, дўқ-пўписа қилган, ҳаттоки фурсат келганда, қизига қарши албатта куч ишлатишини айтган. Кунларнинг бирида телефон жиринглаганда, гўшакни дугонамнинг эри олади ва қайнонасига шундай гаплар билан мурожаат қилди: “Менинг хотиним билан бундай оҳангда гаплашишингизга бошқа йўл қўймайман. Эшитдингизми, асло йўл қўймайман. То иззат-ҳурмат билан гаплашишни ўрганмагунингизча, бу ерга бошқа қўнғироқ қилманг”. Ўша пайтда қиз онасига айтолмаган гапларни эр хотинини ҳимоя қилиб, қайнонасига гапирди. Хотин эса ўз навбатида, эрининг унга нисбатан кўрсатган ғамхўрлигидан миннатдор бўлди.
Вақти келганда ҳар қандай душмандан бизни ҳимоя қилишга тайёр бўлган, кўкрагини қалқон қилиб, сиз учун ўз жонидан кечишга тайёр бўлган мард эркакларнинг борлигини биз билишимиз керак. Кунларнинг бирида мен (Стейси) ўзимни жуда ёмон ҳис қилдим. Изтиробга тўлиб, эзилиб, кечқурун вақтлигина ётоқхонамга йўл олдим. Аҳволим жуда ёмон эди, кайфиятим тушган, ёруғ олам кўзимга қоронғу бўлиб кўринди. Ўрнимда ётганимча, дард ва алам уммонига ғарқ бўлдим. Бирдан Жон келиб ёнимга ўтирди. Унинг аччиғи чиқди. Йўқ, йўқ, менга эмас, инсон қалбларига ҳужум қилувчи душманни у англади. У менинг эрим эканлиги ҳуқуқидан фойдаланиб, менинг ичимга кириб олган турли шайтон васвасаларидан фориғ бўлишимни, шайтон ва инсу жинсларни Худованднинг тожига юборишни сўраб, Раббийга ибодат қилди. Жон мен учун ибодат қилишни бошлаганда, мен таажжубландим, бироқ ибодат охирлаб қолганда, мен ўзимни енгил ҳис қилдим. Унинг ибодати тугаганда, мен қўлларимни осмонга узатганимча, хурсанд бўлиб йиғлардим. Ётоқхонага кириб кетаётганимда мен жуда оғир, аянчли аҳволда эдим, аммо бироз вақт ўтгач, яъни ибодатдан сўнг мен Худони шарафлаб, Унга ҳамду санолар куйлардим.
Куч – айнан шуни бу олам эркакдан кутади.
Аёл киши бу дунёга мушакларини ўстириш, куч-қудратини кўрсатиш учун келмаганлигини наҳотки билмасангиз?
Бир томондан, эркак киши спортзалларга бориб, кучли бўлиш учун сидқидилдан машқлар қилишининг, спорт билан шуғулланишининг ёмон жойи йўқ. Бироқ агар эркак фақатгина жисмонан бақувват бўладиган бўлса – у ҳақиқий кучли эркак ҳисобланмайди. Бундай эркак билан бирга бўлган аёл ўзини бехавотир сеза оладими? Ёки аксинча, эркак киши бутун вақтини китоб ўқишга ёки бирон мусиқа асбобини чалишга бағишлайди, дейлик. Бу ҳолатда у ўз қалб кучини йўқотадими? Асло йўқ. Айнан эркакнинг қалб кучи, унинг юрагининг кучи, унинг ҳақиқий эркак эканлигининг кўрсаткичи бўлиб хизмат қилади. Шундай кучни намоён қилган эркак кундалик ҳаётда кўркам ва савлатли кўринади. Эркак кишининг қалб кучи – унинг асл моҳиятини, юрак кучини кўрсатади.
Энди тушунарли, биз аёл кишининг қалб моҳияти, яъни унинг гўзаллиги ҳақида гапирганимизда, биз унинг “ташқи гўзаллигини” назарда тутмаймиз. Аёл кишининг чиройи, унинг гўзаллиги – бу биринчи навбатда унинг қалб гўзаллигидир. Биз биламизки, бунга ишониш ва буни қабул қилиш жуда қийин, ахир, биз узоқ йиллар давомида одам ташқи гўзаллик мезонларига мос келиши лозимлиги ҳақида гапириб келганмиз, шунга ишонганмиз. Лекин бу фикрни инкор этишга шошилманг – бу фойда келтириб қолиши мумкин. Аёл кишининг гўзаллиги – бу биринчи навбатда унинг қалбан руҳий гўзаллигидир. Кундалик ҳаётда қалб гўзаллигини намоён қилиб, биз янада гўзалроқ ва латофатлироқ бўламиз. Шоир Жерард Менли Хопкинснинг айтишича, “шахс юзидан ва фигурасидан кўриниб туради”. Одамнинг ташқи кўриниши унинг моҳиятини акс эттиради, шу тарзда “у юзага чиқади”.
Аёл кишининг моҳияти
Гўзаллик – мана аёл кишининг ҳақиқий моҳияти. Тахмин қилинишича, аёл мафтункор Худо образини намоён қилиши керак, шундай образда биз Уни инсон қиёфасида қабул қилишга қодирмиз. Бизни Ўзига чорловчи Худо образида.
Эй ташна бўлганлар! Ҳаммангиз сувга келинглар!... <...> ... Эшитинг, Менга қулоқ солинг! Шунда аъло таомлар ейсиз, ёғли таомлар еб, маза қиласиз.
Қалбимни ўғирладинг, синглим, келинчагим, кўзларингнинг бир қарашию, бўйнингдаги биргина безак билан қалбимни ўғирладинг. <...> Боғдаги фавворадай, тирик сувлар берадиган булоқдай, Лубнондан келадиган оқар сувлардайсан сен.
Гўзаллик – мана нимани кутади бу олам аёллардан. Ва биз, аёллар буни биламиз. Ҳар биримизнинг қалбимиз тубида шундай иштиёқ мавжудлигини биз англаймиз. Айнан шунинг учун ҳам аёллар ор-номусли бўладилар. Бу масалада улар қақшатқич мағлубиятга учраганликларидан уят гувоҳлик бериб туради. Ушбу китобнинг муаллифлари шундай деб айтмоқчилар: гўзаллик – бу ҳар бир аёлнинг юракдаги яширин моҳиятидир. Бу гўзаллик унга Худо томонидан ҳадя қилинган. У сизларга ҳам инъом этилган.
Албатта, Худо – бу ҳақиқий гўзаллик эканлиги тўғридаги далил ҳеч кимда шубҳа уйғотмаса керак.
Худо яратган атрофимиздаги олам Унинг гўзаллиги ва меҳрибонлигидан дарак бериб турибди. Қиров қоплаган дарахт шохларидаги жимжимадор нақшлар; тепага кўтарилаётган булутларга ялтираб тушиб турган қуёш нурлари; тошларга урилиб шовқин билан оқаётган зилол сувларнинг шарқираши; аёл танасининг нафис кўриниши; музқаймоқ ортган машинанинг келишини кутиб турган болакайларнинг қувончдан порлаб ёнаётган юзлари – буларнинг ҳаммаси Худо меҳрибонлигининг яққол гувоҳлигидир. Агар биз атрофга диққат билан назар солсак, бу бойликларни кўра олишимиз мумкин. Қаҳратон қишдан кейин узоқ кутилган гўзал баҳор фаслининг кириб келиши – инсон қалби учун тасвирлаб бўлмайдиган ажиб бир таассурот. Худонинг гўзаллиги бизни ўраб турган атрофу оламга сахийлик билан улашилган.
Ушбу китобнинг иккинчи бобида гўзаллик нақадар улкан нарса эканлигини биз тушунтиришга ҳаракат қилгандик. (Эҳтимол, сиз бу парчани яна бир бор ўқиб чиқиш истагидадирсиз.) Гўзаллик дунёда энг таъсирчан куч бўлиши мумкин. Гўзаллик гувоҳлик беради, чорлайди, руҳлантиради, тўйдиради, тинчлантиради ва сир-синоат пардасини очади. Гўзаллик бизни Худога чорлайди. Симон Вайльнинг ёзишича, бу оламнинг гўзаллиги – Худонинг бизнинг юракларимизга кириб келишига имкон берувчи ягона усулдир... Қалбларимизга кириш мақсадида гўзаллик бизнинг ҳис-туйғуларимизни ўзига ром этади... Қалбнинг гўзалликка интилиши... бизнинг юракларимизни забт этиш учун Худо томонидан кўпинча қўлланиладиган усул”.
Айнан шундай гўзалликни Худо Момо Ҳавога, шу билан бирга, ҳар бир аёлга ато этган. Гўзаллик – унинг чин моҳияти, унинг ҳақиқий табиати ва барча унинг интилишларининг мақсади. Қолаверса, бу тубан тушган ва кўпинча ёвузлик ҳукм сурган оламдаги Худо образининг буюк зуҳуротларидан биридир. Бироқ бу ҳақда овоз чиқариб айтилмайди. Нақадар ғалати туюлмасин, бизни бу ажаблантирмаслиги керак. Аёллар – сирли ижод; улар бартараф қилиш учун зарур бўлган муаммо эмас, аксинча, очилишини кутувчи сир ва ваъда берувчи ҳузур-ҳаловатдир. Айнан шунда ҳам уларнинг бир қисм шон-шуҳрати мужассамдир.
Аёллар ўзларини ўраб турган атроф оламга таъсир кўрсатишга интиладилар, уни янада гўзалроқ қиладилар. Аёл борки, олам гулистон. Худо яратган оламни Одам Ато билан бирга бошқариш учун У Момо Ҳавони дунёга келтирди. Ана ўша вақтдан бошлаб аёллар оламни безатишга киришдилар. Бу оламни унда яшаш учун янада кўркамроқ қилишимиз биз – аёлларнинг муҳим усулларимиздан биридир. Биз ўз уйларимизни гуллар ва турлича чиройли нарсалар билан безатамиз. Масалан, илк кўчманчиларнинг хотинлари эрларини Американинг янги, ҳали ҳеч ким яшамайдиган ҳудудларига кузатиб борганларида, ўзлари билан чойнак ва пиёлаларни кўтариб юрганлар. Менинг (Стейси) оилам навбатдаги саёҳатга чиққанда, қаерга борадиган бўлсак, ўзим билан доимо ажойиб дастурхонни олиб юраман. Биз қачон тамадди қиладиган бўлсак, дарров оппоқ дастурхонни ёзаман. Аёллар атир-упалардан фойдаланадилар, тирноқларини маникюр қиладилар, сочларини бўяйдилар, қулоқларини тешиб сирға тақадилар. Буларнинг ҳаммаси бир мақсадда амалга оширилади, яъни янада гўзалроқ, мафтункор бўлиш учун.
Гўзаллик – аёлларнинг энг дахлсиз, шу билан бирга, нотўғри тушунилган ҳислатларидан биридир. Сизлар бир нарсани уқиб олишларингизни Жон иккимиз истаймиз: гўзаллик ҳар бир аёлнинг яширин моҳияти бўлиб, бундай ҳислатлар улар туғилганларида тухфа этилади. Аёл гўзаллигининг йўлида турувчи фақатгина бир тўсиқ мавжуд: бу бизнинг иккиланишларимиз, қўрқувларимиз, яшириниш истаги, буларнинг натижаси – ўз ташқи кўринишимизни яхшилашга бўлган интилиш.
Гўзалликнинг ибтидоси тинчлик
ҳолатида бўлган қалбда бошланади
Жанет йигирма бир ёшда. Мактабда у рақс тўгарагининг аъзоси бўлган. У нозиккина, ажойиб қоматга эга чиройли қиз (ҳозирда гўзал бўлиш учун кураш олиб бораётган аёллардан анчагина устун). Унинг семизлик билан боғлиқ бўлган ҳеч қандай муаммоси йўқ, қиз кунига саккиз километрдан то ўн олти километргача югуради, овқат ейишига келсак, у парҳезга қатъиян риоя қилади. Шунинг учун ҳам чиройли, кўркам, бежирим кўйлакларни кийиб юради. Кийган кийимлари ниҳоятда қизга ярашади. Шундай бўлса-да... Жанетнинг ёнида турганингизда, сиз қандайдир безовталиклик ҳис қиласиз. Унинг чиройи, гўзаллиги одамни ҳайратга солади, лекин у сизни ўзига ром қилишга, маҳлиё бўлишингизга ундамайди. Бунинг оддий сабаби бор: Жанет ўзини шундай ҳолатда сақлаб туриш учун ниҳоятда қаттиқ ҳаракат қилади. У перфекционист (яъни вазнининг бир килограммга кўпайиши қиз учун катта фожеа, юзида бирор дона ҳуснбузар пайдо бўлса, Жанет ўзини бахтсиз ҳисоблайди), шунинг учун ҳам унинг чиройи, гўзаллиги хаёлий бўлиб кўринади! Гўзаллик манбаи унинг қалбида эмас. Унинг гўзаллиги – интизом, талабчанлик ва қўрқув натижасидир.
Жун – гўзал аёллардан бири. Мен у билан Шимолий Каролина соҳилларида бир неча йил олдин танишганман. У ерда Худо билан ибодатда ёлғиз қолишга бағишланган катта йиғилиш бўлиб ўтганди. Унинг узун сочлари чиройли қилиб орқага турмакланган ва декоратив тарзда ишланган тароқ билан тўпланганди. Аёлнинг қулоқларидаги сирғалар узун, оддий бўлиб, юрганда у ёқдан–бу ёққа тебранарди. Эгнида юпқа, юмшоқ матодан тикилган кофта-юбка. Аёл кулганда, у жуда тез-тез куларди, унинг кўзларида қувноқ ўт чақнаб турарди, унинг кулгусидан эса хона нурга тўларди. Жун турмуш ўртоғини ниҳоятда севишини ҳеч кимдан беркитмасди: аёл эрига боққанда, у эридан ҳайратланишини осонгина юзидан билиб олиш мумкин эди. Жун тинч, хотиржам, ўзидан мамнун эканлиги кўриниб турарди. У билан сўзлашганимизда, ёки ёнида турганимизда ҳам, биз ўзимизда тинчлик ва хотиржамликни ҳис этардик. Унинг кенг ва гўзал қалби уни атрофида ўраб турган одамларни ўзига мафтун қиларди. Ўзгаларнинг ҳаётида нималар юз бераётганидан қатъий назар, Жун ўзининг юриш-туриши, муомаласи орқали Раббий нақадар меҳрибон эканлигини, Унинг марҳаматига барча етишиши мумкинлигини намоён қилади. Ўша йиғилишда у ҳам йиғлади, ҳам кулди. У эрини қанчалик севса, бу оламнинг Парвардигорини ҳам жонли ва юракдан севишини, Унга содиқ эканлигини кўрсатди.
Ўшанда Жун чамаси етмиш беш ёшларда эди.
Хўш, бу аёллар бир-биридан нима билан фарқ қилади? Хотиржамлик. Жуннинг гўзаллиги ўзининг бошланишини тинч– хотиржамлик ҳолатда юракдан озуқа олади.
Гўзаллик ҳар бир аёлга хосдир – биз кўпинча турли ёшдаги аёлларга маслаҳат берганимизда, кўп марта буларнинг гувоҳи бўлганмиз. Лекин аёл гўзаллиги худди хуркак кийик боласига ўхшайди, бир лаҳзага кўринади-да, шу заҳотиёқ беркинади. Кўпинча аёл гўзаллик ҳақида ўйламаганда ва чиройли кўринишга уринмаганда намоён бўлади. Қандайдир ҳолат юз беради-ю, аёл қурган ҳимоя қўрғони бир лаҳзада қўпорилади. Масалан, кимдир аёлни диққат билан тинглаганда, аёл ўзини салобатли эканлигини ҳис қилади. Кимдир аёлга нисбатан қизиқиш уйғотса, у билан яқиндан танишмоқчи бўлса – шу вақтда унинг чиройи ажойиб равишда ниҳоятда ошиб кетади, гўё унинг юзидан парда кўтарилганидай.
Шунинг учун, янада гўзал бўлиш учун аёл ўз чиройини кўз-кўз қилмаслиги ва у қурган ҳимоя қўрғонини вайрон бўлишига имкон бериши лозим. Аёл ўзига одат бўлиб қолган чиройини намойиш қилишдан воз кечмоғи лозим ва ўз юрагига бу чиройни намоён қилишга имкон бермоғи керак. Юрак озод этилиши билан бирга, аёлнинг гўзаллиги кўринади.
Сизнинг жозибангиз ўрилган сочлар, тақилган олтинлар, чиройли кийимлар каби ташқи зеб-зийнатдан иборат бўлмасин. Аммо яширин қалбингиздаги ювош ва сокин руҳ сизларнинг сўлмайдиган ички гўзаллигингиз бўлсин. Бунинг Худо олдида қадри азиздир.
Ҳаворий Бутрус, аёллар чиройли кийимлар кийишдан воз кечишлари керак, деб айтмоқчи эмас. У фақатгина ҳақиқий гўзаллик ювош ҳолатда бўлган юракда пайдо бўлишини таъкидламоқчи. Биринчи бор ювош ва сокин руҳ ҳақида ўқиганимда, мен ҳайратга тушдим – қачонлардир бу ерда мен муваффақиятга эришишимга тўғри келмайди. Мени индамас деб бўлмайди. Менинг жаҳлим чикқанда ва ўзимни ноқулай сезганимда ҳам, ўзимни эркин ва мустақил ҳис қилганимда ҳам, мен ҳар доим ва ҳар жойда хазиллашиб кулардим. Камдан-кам менинг атрофимда сукунат ҳукм сурарди. Агар йиғилганлар жим ўтиришса, демак, улар мени тинглашга тайёр эканлар, деб ҳисоблайман. Ювош ва сокин руҳ? Вой Худойим-эй!
Шу муносабат билан Худога қилган ибодатимда, мени тўлиқ ўзгартиришини Ундан илтижо қилдим. Менинг тилимни назорат остига олиш ва тилимдан нималар чиқаётганини бошқариб туриш учун, У менга фаришта юборишини Ундан сўрадим: “Модомики гап шу ҳақда борар экан, илтимос, мени ўзгартир, токи мен “Бўронда қолганлар” романидаги Меланга ёки она Терезага ўхшайин. Бир сўз билан айтганда, мен ҳақиқий яхши аёл бўлайин”.
Раббий менинг илтимосимни бажаришига мен ишонардим. Ахир, У – мўъжизалар кўрсатишга қодир Худо.
Ўз сўзига содиқ Худо мени ўзгартирмоқда, лекин мен олдингидай эзмалигимча қолмоқдаман. Ҳақиқатдан мени бошқа одамга айлантириш ўрнига, Худо менга аслида ким эканлигимни тушунтиришга ҳаракат қилмоқда. Ва бу Унинг ажойиб хусусиятларидан биридир. Биз ўзимизни Худога қанчалик кўп бағишласак, шунчалик кўп бизнинг “мен”имиз, бизнинг ҳақиқий “мен”имиз намоён бўлади. Шунинг учун Муқаддас Ёзув парчасини нотўғри талқин қилганлигимдан афсусланмайман. Унда ҳаворий Павлус, агар чиройли аёллар пичирлашгина эмас, балки умуман оғиз очсалар, камдан-кам қаттиқ гапиришлари ҳақида айтган. Шундай. Ювош ва сокин руҳга эга бўлиш – ўз юрагимизда Худога бўлган ишончимизнинг мавжуд эканлигидан дарак беради, бизнинг бехавотирлигимизни ва ўзимизни ўққа – чўққа урмаслигимизни таъкидлаб, Унинг севгиси туфайли тинч ва хотиржамлигимизни, Унинг барча меҳрибонликларидан баҳраманд бўлишимиз мумкинлигини исботлаб беради.
Шуҳрат чўққисини эгаллаган гўзал аёл – бу ўз чиройини бошқаларга исботлашдан, кимларнингдир ҳурмат-эътиборини қозонишдан, ёки яна кимларгадир ўзининг гўзаллигини намоён қилишдан воз кечган аёл назарда тутилади. Раббий яшаётган сокин қалбга эга бўлган аёл шуни биладики, Худованд уни гўзал, Ўзининг эътиборига лойиқ ҳисоблайди ва уни севади. Аёлнинг мафтункор бўлишига ва ҳаётдан қувониб яшашига халақит берувчи ягона тўсиқ – бу аёл ўзини шундай қилиб кўрсатишга қаратилган беҳуда уринишларидир.
“Эгангиз Худо сизнинг орангиздадир, сизга зафар келтирувчи жангчи Ўшадир. У сизни деб хурсанд бўлиб севинар, Ўз севгиси ила қўрқувларингизни олиб ташлар. Ҳа, сизни деб шод бўлиб тараннум этар” (Зафаниё 3:17). Ҳақиқий гўзал аёл қалбининг туб-тубида ўзини хотиржам ҳис қилади ва Худога ишонади, чунки аёл Уни англаб етди, У аёлнинг эътиборига лойиқ эканлигига ишонч хосил қилди. Аёл Худо билан бирга бўлганда, у хотиржамликка ва сокинликка эга бўлади. Бу дунё доимо жанг майдони эканлигини, бизнинг ашаддий душманларимиз борлигини, босиб ўтишимиз керак бўлган йўл бу тубан тушган оламнинг харобаларидан иборатлигини аёл билса-да, ундан ҳар доим тасалли сўзларини эшитиш мумкин. Қолаверса, аёл энг муҳим нарсани билади: Раббий туфайли сиз билан бизнинг ҳамма нарсамиз жойида, келажакда ҳам ҳаммаси яхши бўлади. Ҳақиқий гўзал аёл Худо бизни қандай кўрмоқчи бўлган бўлса, айнан шундай бўлишга, У бизни қандай бўлишимиз кераклигини истаганча кўришимизга имкон беради. Биз шундай аёлларни кўрганимизда, кўпинча бизнинг юракларимизни изтиробга солувчи эмоционал ҳолатдан халос бўламиз. Бундай аёлларнинг ёнида Худо бизни севишини, У бизга меҳрибонлик кўрсатишини ва бизни марҳаматлашини билган ҳолда, ҳақиқатдан ҳайратланишимиз мумкин.
Мана шунинг учун ҳам биз Исодан бизнинг гўзаллигимизни кўрсатишини илтижо қилиб сўрашимиз керак. Ундан, “мени аёл сифатида қандай ўйлайсан?” деб сўранг. Унинг жавоби руҳий хотиржамликка эга бўлишингизга имкон беради, сизнинг ҳақиқий гўзаллигингизни очиб беради.
Ўзига мафтун этувчи гўзаллик
Анча йил илгари биз оиламиз билан Колорадо тоғларида жойлашган қадимий шаҳарда яшовчи дўстларимизнинг кичкинагина коттеджида бир неча кун меҳмон бўлишга тўхтадик. Бир куни эрталаб тоғ этаги бўйлаб айланишга чиқдик. Йўлда кетаётиб ниҳоятда чиройли боғлар билан ўралган уйни кўрдик. Бундан олдин ҳам, кейин ҳам шунга ўхшаш уйни кўрмаганман, бошқа кўрмадим ҳам. Улкан дельфинарийнинг узун ўт-ўланлари, чиройли гулларнинг катта-катта шохлари, чиннигул ва капалакгулларнинг воҳалари, клематист ва атиргуллар менинг нигоҳимни ўзига ром қилди, қалбимга муҳрланиб қолди. Ўша куни кечки пайт мен яна ўша боққа қайтиб бордим. Мен уни яқиндан томоша қилмоқчи, йўқ, унга кирмоқчи бўлдим. Кўзни қамаштирувчи бундай гўзал табиат қўйнида ўтириб, бирозгина ундан баҳраманд бўлмоқчи эдим. Бундай хаёллар мени тетиклаштирди. Дарвоза олдига яқинлашгач, мен эшикни тақиллатдим.
Эшикни бўйи ўртачадан келган ёши каттароқ бир аёл очди. У менга хайрон бўлиб тикилди. Мен ўзимни ўтиб кетаётган бир йўловчи деб таништирдим, бундай ажойиб боғни кўриб қолгач, чиройидан ҳайратланганимни ва бу чаман боғни бир кўриш истагида эканлигимни айтиб, ундан ижозат сўрадим. Аёлнинг эҳтиёткорлиги бирдан хурсандчиликка айланди. Эҳ-ҳа, сизга менинг боғим ёқиб қолдими? Ўз қўлларим билан яратган ижодимни яхши кўриб қолдингизми? Менинг меҳнатимнинг самарасини кўрмоқчимисиз? Албатта, сиз кўришингиз мумкин. Айл уйига кириб чиқди ва шахсан таништириш учун у мени боққа бошлади. Биз иккимиз вақтни жуда яхши ўтказдик. Бундан ташқари, аёл боғни кўрсатиш учун менга бутун оиламни бошлаб келишни таклиф қилди. Кейинги куни эрталаб мен яна у ерга қайтиб бордим.
Гўзаллик ўзига чорлайди. У таклиф қилади. “Келинглар, кўринглар, роҳатланинглар”. Худо – мутлақ Гўзаллик – Уни қабул қилишга У таклиф этади: “Худованддан лаззат олиб кўринг-чи, У қанчалик мурувватли экан” (Забур 33:9). У бизни Ўзига жалб қилиб, ким чин юракдан Уни изласа, ўшаларга Ўзини намоён қилиб, У роҳатланади. Уни ҳамма билишини ва танишини У хоҳлайди. Худди шу ҳақда ҳар бир аёл орзу қилади. У қўрқади, шу билан бирга, ҳамма уни билиб қолишидан чўчийди, унинг чиройи кимгадир ёқиб қолишидан ўзини олиб қочишга интилади. Аёл кишининг чиройи мафтун қилади ва ўзига чорлайди. Унинг юрагини тўлдирган нарса у нимага таклиф қилаётганини белгилайди, - ҳаётга ёки ўлимга.
Ҳикматлар Китобида икки турлича аёллар ҳақида, икки қарама– қарши аёл ҳақида гап боради. Бири – Аҳмоқ хоним, иккинчиси – Доно хоним. Уларнинг иккиси ҳам жозибали кўринишга эга. Уларнинг иккиси ҳам дастурхонга лаззатли таомлар тортишган ва узоқ муддат сақланган шароблар қўйишган, чиройли либосларни кийиб олишган. Иккаласи ҳам ўтиб кетаётган йўловчиларни уйларига таклиф қиладилар, тортилган нозу неъматлардан таътиб кўришга чорлайдилар. Аҳмоқ хонимнинг уйи – тешик гўр. Доно хонимнинг уйи эса – эзгулик, муқаддаслик ва ҳаёт маконидир.
Тиниб-тинчимас аёл ҳамма нарсани ўз назорати остига олишга интилади ва шундай йўл тутишга бошқаларни ҳам таклиф этади. Баъзида асосий ғоя унинг юриш-туришида намоён бўлади, баъзида эса унинг қуйидаги сўзларида назарда тутилади: “Вазиятни назорат остида тутишга ўргангин, ахир, ҳаёт шунчалик мураккабки, сенинг ҳис-туйғуларингга ва ҳаяжонларингга унда ўрин йўқ. Шунга кўниккин. Иш билан машғул бўл. Мана шулар муҳим”. Сиз ундан қуйидагича сўзларни эшитмайсиз: “Яхши, ҳаммаси яхши бўлади”. Аёлнинг қўрқуви унга бундай сўзларни айтишга имкон бермайди. Уни қуршаб турган атрофидаги одамлар нимага муҳтож бўлсалар, аёл уларни айнан шундан маҳрум қилади.
Ва аксинча, юрагида тинчлик ва хотиржамлик ҳукм сурган аёл бошқаларни айнан тинчлик ва хотиржамликка чорлайди. Биз Жун билан бўлганимизда, шунингдек, унга ўхшаш кўплаб бизга таниш бўлган ва биз яхши кўрган бошқа аёллар даврасида ҳам айнан шундай туйғуларни ҳис қиламиз. Бизнинг улар билан қилган мулоқотимиз натижасида бизда ўзимизни ўзимиз бошқаришимиз, ўзимизни тута билишимиз кўникмалари ҳосил бўлади. Китобнинг 2–бобида бир одамнинг автомобиль тиқилинчида қолиб кетгани тўғрисида келтирган мисолимиз, қолаверса, у тушиб қолган муҳит: машиналарнинг газ тутунлари, шовқин-сурон, асаббузарликлар эсингиздами? Ўша одамнинг ҳис-туйғуларини бошқа одамнинг, дейлик, ажойиб бир боғдаги, даладаги ёки денгиз соҳилидаги ҳис-туйғулари билан бир солиштириб кўринг-а! Боғу роғларда, табиат қўйнида, кимсасиз оролларда сизнинг руҳингиз эркинликдан баҳра олади. Гўзал аёл кишининг жамоатини мана нима билан таққослаш мумкин. Унинг ёнида сиз ўзингизни эркин сезиш имкониятига эга бўласиз. Ва бу ажойиб ҳаёт инъомларидан бири ҳисобланади.
Ўзи беркиниб юрувчи аёл бошқаларни ҳам шундай қилишга даъват этади: “Ҳимоясиз бўлманглар, қочинглар, беркининглар”. Аммо ҳимоясиз бўлишдан ва яқин муносабатларга очиқ бўлишдан қўрқмаган аёл бошқаларни ҳам унинг намунасидан ибрат олишга чорлайди. Ахир, Момо Ҳаво ўзида Худонинг яқинликка интилишини намоён қилади. Шунга биноан олам қуйидагича номани эшитади: “Сизни бу ерда кутмоқдалар. Келинг танишайлик, яқиндан бир-биримизни билайлик. Ўзингизни уйингиздагидай ҳис қилинг. Мен сизнинг хизматингиздаман, ҳар доим ёрдамга келишга тайёрман”. Ҳамма нарсани ўз назорати остига олишга интилган аёл бошқа одамга қалбини оча олмайди, руҳан тинчликка эга бўлишга ёрдам беролмайди. Шундай аёлнинг ёнида бўлганингизда, гўёки сизни қандайдир хавф кутиб тургандай нохуш ҳис қиласиз ўзингизни.
Ўз гўзаллигидан уялмаган аёл ҳаётга таклиф қилади. У ўзининг ҳақиқий “мен”ини беркитмай, бошқаларни шундай йўл тутишга чорлаб, у ҳимоясиз қолишга журъат этади. У ҳеч қандай талаб қўймайди – у нажот, умид туғдиради. Бизнинг ёрдамчимиз Шери хонага кириб келганда, хона гўёки ойнадан кирган тоза ҳавога тўлгандай бўлади. Шери ҳали жуда ёш, аммо бу ҳолат унинг меҳрибонлик қилишига, бошқа одамларга нисбатан ҳақиқий қизиқиш ва кўтаринкилик уйғотишига унга асло халақит бермайди. Аёл тактик савол бера олиши ва Раббий билан учрашган вақтда ўзлаштириб олган ва биз билан баҳам кўрган нарсалар билан ўз гўзаллигини инъом қилади: Худо юрагининг ваҳийи ва нури билан. Сиз том маънода Худога яқинлашишингизга У жалб қилади.
Кўрдингизми, аёл бизни Худони англашга таклиф қилади. У билан мулоқотда бўлар эканмиз, Худо нақадар марҳаматли, меҳрибон ва мулойим эканлигини, биз Уни англашимизни, У бизни билишни хоҳлаётганини билиб олиш имкониятига эгамиз. Худо пок, сирли ва ажойиб, У ниҳоятда мафтункор эканлигига англашимизга аёл таклиф этади.
Сизлардан кўпчилигингиз эътироз билдиришга тайёр эканлигингизни биламиз: “Буларнинг ҳаммаси мен ҳақимда эмас, мен умуман бундай эмасман”. Сизни тинчлантиришга шошиламиз, айнан ўзимиз ҳақимиздаги шундай тасаввур туфайли нажот топиш бошланади, зеро Худо Ўз иродасига кўра, бизда “хоҳиш ва истак”ни пайдо қилади: “Эй севганларим, сиз доим менинг гапимга қулоқ солиб келдингизлар. Шундай қилиб, фақат олдингизда бўлганимдагина эмас, балки ҳозир менинг йўқлигимда яна кўпроқ қўрқув ва титроқ билан топган нажотингизни бут қилишга тиришинглар. Зотан Худонинг Ўзи сизларнинг вужудингизда амал қилади, У Ўз мурод-мақсадини адо этишингиз учун сизларда хоҳишни ҳам, ҳаракатни ҳам туғдиради” (Филиппиликларга 2:12-13). Сиз юқорида айтилганларга асосан яшашни бошлаганингизда, сизнинг қалбингиз ҳануз Исонинг шифоловчи қўл теккизишига муҳтож эканлигингизни сезади. Ҳаммаси айнан шундай юз беради. Биз барча руҳий хасталикларимизга шифо топмагунимизча, беркинишга бўлган ҳаракатларимизни тарк этмаймиз. Бироқ бизнинг ўрнимизда ўз гўзаллигидан уялмаган аёл ўзини тутгани каби ва гўзаллигини бошқаларга ҳадя қилгани сингари, Исо бизни шундай йўл тутишга даъват этади. Бунинг натижасида биз тамомила шифо топишга эришамиз.
Гўзалликни инъом этиб
Гўзаллик мафтун этади, маҳлиё қилади ва жалб этади.
о. Эндрю Грили
Аёл ўз юрагини тақдим этиб, ўзининг фойдали фаолиятини эмас (тиниб-тинчимас Мартани эсланг), балки гўзаллигини намоён қилади, яъни бошқача қилиб айтганда, ўзининг жамиятини таклиф қилади. Оилавий байрамларда менинг (Стейси) онам доимо ошхонада юмушлар билан банд бўларди. У қовурарди, қайнатарди, сомсалар пиширарди, тайёр таомларни дастурхонга тортиш билан овора бўларди. Биз уни бирга суҳбатлашиб ўтиришга ошхонадан ҳеч тортиб чиқара олмасдик. Онам фақатгина пазандалик ва меҳмон кутиш фазилатлари билангина эмас, балки ўз ўй-фикрлари ва ҳис-туйғулари тўғрисида биз билан ўртоқлашишини жуда хоҳлардик. Аммо онам ўз қўрғони - ошхонани тарк этгиси келмасди, даврада унинг бирга бўлишига биз интиқ бўлардик.
Ўзининг жамиятини тақдим этиш қобилияти – ажойиб ва нодир қобилиятдир. Бу ҳақиқатдан ҳам ноёб хислат: “ҳимоясиз” ва уятчан бўлиш билан бир қаторда, мулоқот учун ўзини тўлиқ очиб бериш ва тасодиф сизни учраштирган одамга нисбатан ҳақиқий қизиқиш намоён қилиш ҳисобланади. Муқаддас Китобни ўқиганингизда, одамлар Исони кўрганларида нақадар хурсанд бўлганларини сиз, эҳтимол, пайқагандирсиз. Халқ доимо Исо билан бирга бўлишга интиларди: У билан бирга озиқ-овқатни баҳам кўришни, узоқ сайр қилишни, суҳбатлашишни. Айнан шунда Ўз жамиятини инъом қилиш қобилияти намоён бўларди. Исонинг ёнида бўлган одам Исо унга Ўз қалбини тақдим қилаётганини ҳис этарди. Бизни ўраб турган одамларга хавф-хатарсиз жамиятимизни таклиф қилганимизда, биз Исо каби йўл тутган бўламиз. Бизнинг намунамиз ҳам уларни шундай йўл тутишга даъват этади.
Дугонамиз Жан билан қачон мулоқотга киришмайлик, у доим бизга ўз гўзаллигини инъом этиб, бизни мулоқотга таклиф қилаётганини кўпинча ҳис қиламиз. Унинг бизга нисбатан ва бизнинг ишларимизга нисбатан қизиқиши самимий, биз қандай қийинчиликларга дуч келганимизни ва Худо уларни енгиб ўтишимизга бизга ёрдам бераётганини чиндан ҳам билишни хоҳларди. Қолаверса, у билан нималар юз бераётганини Жан ҳам ҳеч қачон яширмасди. Баъзида ҳазил кетидан ҳазил қилиб, хоҳолаб куларди, баъзида эса бирон қайғули воқеани эслаб кўз ёши қилиб оларди. У бизга ўз юрагини ва мафтункорлигини тақдим этади, сўқир инсоний интилишлардан йироқ бўлган ва шу дунёнинг кескинлигига хос бўлган умуман бошқа ҳаётга бизни таклиф қилади. У билан мулоқот қилиб, биз гўёки Худонинг Ўзидан нималарнидир қабул қилгандай бўламиз.
Мафтункорлик кечиримни ҳадя этади. Менинг (Стейси) кичкина ўғлим, менинг Сэмюэлим ўспиринлик даврига кириб келмоқда, йигит бўлмоқда. Баъзида унинг мустақиллигига тоқат қилолмайман. Баъзида эса унинг одам ёқтирмаслиги мени ақлдан оздиради. Йигит кишига айланаётган эркакларни аёллар тушуниши умуман қийин. Шу даврда улар ўзларини гўёки энди бизнинг уларга керагимиз йўқдай тутишади. Баъзида эса янги кучга тўлган пайтларида, улар сезиларли даражада қўпол бўладилар. Шундай пайтларда мен унга киноя билан хужум қилгим келади. (Бироқ, ўзимга эрк берганимда, мен албатта қаршиликка учрайман.) Аммо Сэмюэл мендан буни кутмайди. Унга менинг кечиришим, яхши гапиришим, кун охирлаб қолганда уни қучоқлаб эркалатишим ёқади. Шунда у тинчланади ва бизнинг муносабатларимиз ўз-ўзидан яна тикланиб кетади. Юраги меҳрга, севгига ва раҳм-шафқатга тўлган аёл - кучли, мафтункор ва жозибалидир.
Мафтункорлик талаб қилмайди – у илтимос қилади. Бизнинг болаларимиз ҳали кичналигида, Жон кўпинча хизмат сафарига кетарди, дам олиш кунлари эса у магистр даражасини олиш имтихонларига тайёргарлик кўрарди. Болаларга, оилага қарашга вақти кам қоларди, шунинг учун ҳам уй юмушлари ва ўғилларнинг тарбияси билан асосан мен шуғулланардим. Улардан иккитаси Кичкина лига27* бейсбол командаси аъзолари эдилар, кичкина ўғилчамиз эса ҳали йўргакда эди. Эрталабдан–кечгача қимир-қимир қилиб, кечга борганда чарчаганимдан оёқларимда зўрға турардим. Юзага келган вазиятни Жондан муҳокама қилишни сўраганимда, мени даҳшат ва қўрқув қамраб олгани ҳали ҳам эсимда. Унинг ёрдамисиз уй юмушларини ва болаларнинг тарбиясини эплай олмаётганлигимни Жонга айтдим. Мен ниҳоятда унинг ёрдамига муҳтожлигимни тан олдим, унга ёрдам сўраб мурожаат қилдим. Бундай вазиятни зудлик билан бартараф қилиш керак, деб туриб олганим йўқ, ёки шикоят қилганим йўқ. Менга унинг ёрдами кераклигини секингина унга етказдим ва мени ўз жамиятига таклиф қилишига унга имкон яратиб бердим. Мени ниҳоятда ажаблантирган нарса шу бўлдики, мен унинг ёрдамига муҳтожлигимни ва ожиза эканлигимни айтганимда, Жон олдин ҳеч қачон менинг бунчалик жозибадор ва мафтункор кўрмаганлигини тан олди.
Ўз қалбингизга киришга таклиф – талаб эмас, балки илтимос демакдир. Мафтункорлик ўз хоҳишларини илтимос орқали намоён қилади. Дугонамиз Тэмминининг эри яхши чиқмади: унинг эри доимо Тэмми билан жуда қўпол муносабатда бўларди. Дугонам сурбет ва талабчан бўлиш ўрнига, ювош ва камтарлигича қолаверди. У таслим бўлмай, ҳаммаси яхши бўлиб кетишига ишонарди. Эрига қандайдир талабларни қўйиш ўрнига, у ўзининг ғам-қайғуси билан ҳасратлашарди: “Иккаламизнинг ўртамиздаги муносабатлар чин юракдан бўлишини наҳотки хоҳламасангиз?” Бу нақадар ажойиб эди. Гарчанд эр Тэммининг илтимосларига эътибор қилмаган бўлса-да, у ўзининг аёллик мафтункорлигини ва имкон қадар ҳаммабоп фойдали маслаҳатлар бериш иқтидорини сақлаб қолди.
Албатта, бу таваккал
Эркак киши ўзининг аралашуви билан вазиятни яхши томонга ўзгартиришига амин бўлмаганда, ҳаммасидан ҳам ўзининг кучга эгалигини англашдан чўчийди. У омадсизликка учраб қолишдан қўрқади. Эркак кишининг асосий саволини эсда тутинг: “Қийинчиликларни енга оламанми?” Омадсизлик унга бу саволга салбий жавоб беради. Шунинг учун ҳам барча эркаклар мағлубиятга учраган вазиятда ўзини ҳаммадан олиб қочишга ҳаракат қилади. Улар ўсал бўлиб қолишдан, ҳамма уларни нотўғри тушунишларидан қўрқадилар: демак, улар ҳақиқий эркак эмас эканлар–да.
Бизнинг олдимизда исботни талаб этмайдиган далил: биз сиз билан гуноҳ юз бергандан кейин, Адандан узоқда яшаяпмиз. Адан боғида эркакнинг ҳаёти “бута ва волчца”28* ўсимликларига тўла бўлган, кўплаб ҳаётий вазиятлар эса эркаклар учун ҳақиқий синовлар ҳисобланади. Бу ерда муваффақиятлар қозонишга қандай кафолатлар бўларди! Шунинг учун ҳам кўп эркаклар спорт билан шуғуланишни истамайдилар. Улар фош қилинишдан қўрқадилар, ўз заифликларининг очилиб қолишидан қўрқадилар. Шунинг учун ҳам эркаклар кечгача ишлашга тайёрлар, ишқилиб ўйга келмасалар, чунки уйда улар хотин ва болалари билан гаплашишлари керак бўлади. Ишхонада эса улар ўзларини сувдаги балиқдай ҳис қиладилар. Лекин улар ҳаётда энг муҳим муносабатларни қандай қуриш кераклигидан бехабарлар. Эркакларнинг энг катта гуноҳи шундан иборатки, улар муваффақиятга ишонган вақтдагина ўз кучларини намоён қиладилар. Шунинг учун аёлларни қўрқитувчи вазиятларда эркаклар ўз кучларини намоён қилишни зудлик билан ўрганишлари керак.
Агар эркак яқинлашишга қўрқса, унда эркакларга ўз кучингизни таклиф қилишингиз яқин муносабатларга таклиф қилишни англатади. Агар улар лавозимларини йўқотиб қўйишдан чўчисалар, унда лавозим пиллапояларидан кўтарилиб ёки янги проектларнинг иштирокчиси бўлиб, ўз кучларини кўрсатишлари мумкин. Агар эркак киши жаҳли чиқиб турган мактаб директори ҳузурида ўз боласини ҳимоя қилишдан қўрқса, бу ҳолатда биринчи навбатда бажарилиши керак бўлган иш –болалари тарафида туриб, уларнинг ёнини олиши даркор. Агар эркак ўзи беш йилдан бери учрашиб юрган аёлга нисбатан бирор масъулиятни ўз зиммасига олишдан қўрқса, бу ҳолатда унинг тутадиган йўли –албатта қизга никоҳ узугини совға қилиш ёки тўй кунини белгилашдир. Агар эркак жинсий муносабатда аёлга ўзининг кучли эканлигини намоён қилишдан қўрқса, унда хотини билан жинсий алоқа қилиши керак ва шундай тарзда унга ўзининг кучли эканлигини кўрсатиши лозим.
Аёл ҳам ўз мафтункорлигини эркакка намоён қилишдан чўчиб туради, чунки бунга эркакнинг жавоби – эътиборсизлик ёки совуққон муносабат бўлиши мумкин. Ёки бундан ҳам ёмони – унинг мафтункорлиги, гўзаллиги инкор этилишидан қўрқади. Зеро аёл кишининг асосий саволи қуйидагичадир: “Мен гўзалманми?” Бу ҳолатда аёл кишининг инкор этилиши – демак, аччиқ “йўқ” деган жавобни эшитишдир. Аёл киши тўлиқ қабул қилинишига кафолат олмагунча, ўз гўзаллиги ва латофатини инъом этишдан қўрқади. Аммо кундалик ҳаёт унга бундай кафолатни бермайди, аёл ҳам таваккал қилишига тўғри келади.
Бутруснинг яширин қалб ва сокин руҳ ҳақидаги тасаввурларидан сўнг, эҳтимол, аёл киши юрагининг қайта туғилиши ва унинг гўзаллигини намоён этувчи сирли калит яширилган қуйидагича оят келиб чиқади:
...Сизлар яхшилик қилишда қунт қилиб, ҳеч қандай қўрқувдан ғулғулага тушманг.
Ўзимизни “мукаммаллаштириш” ва ҳамма нарсани ўз назоратимиз остида олиб туриш учун шиддатли ҳаракат қилишдан қўрқишимиз ёки беркинишга тўғри келишдан чўчишимиз керак эмасми? Қўрқувга берилиб кетиб, ўз гўзаллигимизни намоён этмаслик учун биз ҳамма нарсага тайёр эканлигимиздан эмасми? Ўз ҳаётингизни бир ўйлаб кўринг-а: сиз қилаётган ишингизни нега айнан шундай қиласиз? Қандай ҳаракатларингиз ўз қўрқувингиз туфайли асосланганлиги ҳақида савол беринг! Жанетнинг ўз ташқи кўринишини сақлашга қаратилган ҳаракатлари, сўзсиз, қўрқувга асосланган. У ўзининг гўзал эканлигига ишонмайди. У кўримсиз эканлигига ишонади. Шунинг учун ҳам у гўзал кўриниш учун қўлидан келган барча ҳаракатларни қилишга интилади, шу вақтда Жун эса ўз юрагига қўрқувнинг кириб олишига асло йўл қўймаган эди.
Шунинг учун ҳам Эгамиз Раббий, Исроилнинг муқаддас Худоси шундай демоқда: “Менга қайтсангиз нажот топасиз, ҳаловатли бўлсангиз қутқариласиз. Сокинлигу ишончингиз сизнинг кучингиз бўлади...” (Ишаё 30:15). “...Менга қайтсангиз... ва ҳаловатли бўлсангиз...” Биз шундайлигимизда, яъни Унинг кучли эканлигидан шубҳаланганимизда, нажот топиш ниятида ўз нигоҳимизни Унга қаратамиз. У бундан мамнун ва бундай ҳолат Унга ёқади. Бизнинг қалб қашшоқлигимизни озуқалаш ва Ўзининг содиқлигини кўрсатишни У яхши кўради. Биз Унга мурожаат қилганимизда, бизнинг қалбларимиз яна тинчлик ва хотиржамликка эга бўлади.
Биз ўзимизни тамомила бехавотирликда ҳис қилмагунимизча, биз севги инъом қилолмаймиз ёки мулоқотни таклиф этолмаймиз. Аслида эса енгилгина қўрқув, эҳтимол, биз тўғри йўлдан бораётганимиздан гувоҳлик бериши мумкин. Албатта, бу ниҳоятда қўрқинчли. Қолаверса, бу қалб ҳолатининг нозик ва осонликча жароҳат етказиши мумкин бўлган даврдир. Айнан шундай қалб ҳолатини бизда Худо кўришни хоҳлайди. У бизни яширинишни бас қилишга, ҳукмронликка интилишдан воз кечишга, Унга ишонишни ўрганишга ва мулоқот учун тайёр бўлишга даъват этади. Бизнинг кундалик ҳаётимизда Худонинг шон-шуҳрати Исога чорлашини, У бизнинг қалбимизга жо қилганларнинг ҳаммасини бу дунёга келтиришимизни Худо кутади. Аммо шу билан бирга, бизни ҳар доим севишларига ва қабул қилишларига ҳеч қандай кафолат берилмайди.
Қолаверса, вақти-вақти билан бизни асло севмасликларига биз ҳеч шубҳаланмасак ҳам бўлади. Исо ҳеч ким билмаган ҳолда Ўз юрагини бизга очди, аммо Унинг саҳоватли инъоми кўпчилик томонидан рад этилди. Шундай кулфат бизнинг ҳам бошимизга тушганда, биз ҳамма кўз ёшларимизни Унга бағишлашимизни, қуйидагича сўзларни “энди ҳеч қачон бошқа юрагимни очмайман” деб айтиб, юракларимизни ёпиб олмаслигимизни, юрагимизни очиқ ва меҳрибонлигича қолдиришимизни, Унинг севгиси туфайли паноҳ ва нажот топишимиз мумкинлигига ишонишимизни Худо кутади.
Дугонамиз Мелиссанинг турмуш ўртоғи унинг ҳаётидан тамомила узоқлашиб кетган – эр ҳалигача хотин билан мулоқот қилмайди. Мелисса узоқ йиллар давомида ёлғиз ўзи яшади, бироқ у Худонинг севгисига дуч келди, Худо билан романтик яқинликда унинг юраги таскин топди. У ўз мафтункорлиги билан ҳаммага маъқул келди! Аёлларга Муқаддас Китоб курсларини ва масиҳий адабиётни ўргатиши жараёнида Мелиссани тингласангиз, сиз унинг сўзларини имонни мустаҳкамлаш қўлланмаси сифатида эмас, балки Худо билан учрашишга таклиф сифатида қабул қиласиз. Унинг шахсиятининг мафтункорлиги – У билан учрашишга бўлган энг яхши таклиф. Мафтункорлик, шунингдек, эр билан бўладиган энг яқин муносабатларга ҳам таклифдир. Гўзаллик чорлайди, аммо эрнинг қандай жавоб қилиши, агар у жавоб қилса, Мелиссага боғлиқ эмас. Аммо Мелиссанинг юраги ҳамон у учун очиқ.
Линдага чек-чегараси йўқ оғриқ тинмай азоб берарди. Унинг бутун танаси, оёқларининг бўғинларидан бошлаб умуртқа поғонасининг бўйин соҳасигача артрит шикастлаган. Бир неча йил олдин у эри билан ажрашган, аммо Линданинг юрагини Ўз севгиси билан унинг қалб руҳининг Куёви эгаллаган. Линданинг таъкидлашича, на жисмоний, на руҳий ҳасталик юракни беркитишга ва ўзи билан ўзи қолишига йўл қўймайди. Амалиётчи психолог сифатида ўз пациентларига уларнинг муаммолари билан курашиш ва охир-оқибатда руҳий хасталикдан шифо топтириш мақсадида Линда ўз мафтункорлигини уларга инъом этади. У ўз меҳрибонлигини ўз болаларига, ўз дўстларига ҳадя қилади. Кимки уни ўраб турган бўлса, ўшаларни Худонинг юрагини билишга даъват қилади. Бундай аёлларнинг мисолида биз дунёга ўз гўзаллигимизни ҳадя қилишимиз мумкинлигини, шундай ҳаёт мавжудлигини кўрсатади. Шундай бўлдики, биз сизга ҳикоя қилган иккала аёл ҳам бизнинг таниш-билишларимиз ичида энг гўзали эди. Улар ўз мафтункорлигини шу оламга ҳадя қилмоқчи бўлганларида ва мулоқотдан воз кечмасликка қарор қилганларида, уларнинг чиройи эндигина очилиб–гуллаганди.
Қалбингиз чиниқишига ижозат этинг
Аёлларга айланишимиз, ўз ҳақиқий кўринишимизга эга бўлишимиз ва ўзимизнинг табиий мафтункорлигимизни намоён қилишимиз жараёнида бизнинг юракларимиз чиниқиб борганлигини, яна бошқатдан севгини инъом этишга ва қабул қилишга тайёр эканлигини, орзу қилиб яшашга қодир эканлигини биз тушунамиз. Буларнинг ҳаммаси Исо туфайли амалга ошди. Бу ҳолат эса биз Унга ва ўзимизга қалбимизда нималар яширинганини – барча ғам-қайғуларни, қўрқувларни, барча орзу–умидларимизни самимий тан олишга тайёр туришимиз кераклигини англатади. Исо бизнинг юракларимизни севиш имконига ҳалақит бераётган ҳар қандай қусурлардан поклаши, юракларимизга кириб бориши учун Уни таклиф қилишга тайёр туришимиз кераклигини ҳам англатади. Ҳа, биз ҳар доим хоҳлаган нарсаларимизни оламиз, истаганларимизга етишамиз, аммо бу эришганларимизни, сўраганларимизни энди хоҳламаслигимизни англатмайди. Бу дегани – қониқиш хосил қилмаган истак ва шифо топмаган қалб жароҳатларини тан олган ҳолда, бизнинг юракларимиз Унинг илоҳий тўқинишини сабрсизлик билан кутаётганлигини англатади. Сизнинг юракларингизнинг яширин бурчакларини ўрганиш ва ёрдам бериш учун Исони таклиф қилинг.
Ва У албатта келади – ҳар доим бўлмаса-да, биз Ундан сўраганларимизни бериш учун, У билан бизнинг шахсий учрашувларимиз давомида бизнинг барча эҳтиёжларимизни қондириш учун У албатта келади.
Ҳақиқий мафтункор аёл бўлиш учун биз азоб чекишга ҳам тайёр бўлишимиз керак. Шахсан мени (Стейси) бу асло хурсанд қилмайди. Бу фикрнинг ўзиданоқ менинг юрагим сиқиларди. Бироқ Масиҳ азоб-уқубатлар туфайли мукаммал бўлган экан, нега энди мен, Худо менга бошқача йўлни таклиф қилади, деб ўйлашим керак? Дунё “йўқ” деб айтишга шошилган бир пайтда, ажойиб гўзалликка эга бўлган аёллар “ҳа” деб айтиб, ўз юракларини қайғулар туфайли чиниқтириб баркамол бўлдилар. Чин дилдан севиш ва севилиш улар учун жуда қимматга тушди. Бунга жавобан дунё уларга қалб оғриқларини босиш учун турлича оғриқ қолдирадиган воситаларни таклиф қилишга тайёр туради, аммо севишга ва севилишга қодир бўлган аёллар бундай “ёрдам”дан воз кечадилар. Бундай аёлларни ҳамма тарк этганда ҳам, Худо аввалгидай улар билан бирга бўлганлигини улар тушуниб етдилар. Довул сингари кимки “ҳасрат водийсидан” ўтадиган бўлса, уни чаманзорга айлантиришини, унда барака ёмғирлари унумини оширишини улар тушуниб етдилар (қаранг: Забур 83:7).
Ҳақиқий гўзалликка эга бўлиш биздан узоқ кутишни ва руҳнинг улкан кучини талаб қилиши мумкин. Оғир азоб-уқубатда ва ғам-ғуссада ҳам биз ўз нигоҳларимизни Худованднинг юзидан очиб қочмаслигимиз, Ундан юз ўгирмаслигимиз керак. Интизорлик билан кутиш бизни заифлаштирмайди, қайтанга юракларимизни чиниқтиради. Ой-кун ўтгани сари ҳомиладор аёл тўлишиб боргани сингари, вақтнинг ўтиши бизнинг юракларимизни чиниқтириб, имон-эътиқодда мустаҳкамлаб бораверади. Худо ҳар доим ҳам оғир синовлардан бизни халос этавермайди. Ўзингизнинг хабарингиз бор, биз Ундан илтижо қилиб сўраганларимизнинг ҳаммасини ҳам У албатта муҳайё қилавермайди. Аммо ҳеч бир шак-шубҳасиз, бизнинг шахсий бахтимизга қараганда, Раббий биз учун қимматлироқдир ва бизнинг ҳузур-ҳаловатимизга қараганда, реалроқдир. У Ўз сўнмас шуҳратини қайта барпо этади, бизда такомиллаштиради, ва баъзан... бу ниҳоятда оғир кечади.
Аммо азоб-уқубатлар ҳеч бир тарзда бизга ҳаёт орқали ҳадя этилаётган хурсандчиликларни камайтирмайди, қайтанга азоб-уқубатлар уларни янада кучайтиради. Онамнинг умри бир неча кун қолганлигини мен билардим. Биз иккимиз Калифорния штатининг Дан-Пойнтида скамейкада ўтирганимизча, Тинч океанга қараб завқланардик. Катта кўк тўлқинлар қояларга урилиб парчаланиб кетарди, биз юзларимизни қуёшнинг илик нурларига тутганимизча, осмонда парвоз қилаётган балиқчи қушларни томоша қилардик. Атрофимиздаги гўзалликдан юрагимиз жунбушга келарди, иккимиз ҳам жим ўтирардик, чунки бир нарсани биз аниқ тушунардик: бундай гўзалликни биз иккимиз биргаликда сўнгги марта кузатаётган эдик.
Тез орада видолашув онлари етиб келиши океаннинг гўзаллигини кузатишни, биз иккимизнинг бир-биримизга яқинлигимиздан роҳатланишни асло камайтиргани йўқ. Видолашувнинг яқинлашиб келиши бирга ўтаётган кунларимизнинг гўзаллигини янада чуқурроқ ҳис этиш имкониятини берди ва онам билан иккимизни шундай дамларда бардошли, тоқатли бўлишимизга даъват этди. Худди шундай ҳолат қайғу уйғотган юракларимизда ҳам юз беради. Юрак ҳаёт бизга инъом этаётган барча нарсаларни чуқурроқ тушунади, кўпроқ англайди ва янада қадрига етади.
Гўзалликни мукаммал қилиб
Ҳар бир аёлга мафтункор гўзаллик ҳадя этилган. Ҳа, ҳар бир аёлга! Аммо кўплаб аёлларнинг гўзаллиги яраланган гўзаллик, бу гўзаллик узоқ вақт мобайнида қоронғу зиндонда сақланган. Бу гўзалликни тўла-тўкис қилиб қайтариш учун ҳали жуда кўп вақт ва куч сарфлаш керак бўлади. Аёлдан тортиб олинган гўзалликни озод қилиш, қайта тиклаш ва мукаммаллаштириш лозим.
Аммо гўзалликни биз қандай мукаммал қиламиз? Қандай қилиб биз янада гўзалроқ бўламиз? Гўё моҳир боғбон ўз боғини парваришлагани каби, биз унга ғамхўрлик қиламиз.
...Онам ўғиллари мендан жаҳли чиқиб, узумзорлар қоровули қилиб қўйишди, лекин мен ўз узумзорларимга ҳам қараганим йўқ.
Ҳа, ҳаёт аёл юрагига раҳм қилмайди, сизнинг юрагингиз ҳам катта қийинчиликларни кўрди. Аёл гўзаллигига тажовуз қилиш бу ўйлаб тўқилган ҳодиса эмас. Аммо Исо ўз юракларимизга ғамхўрлик қилиб, уларни асраб-авайлашимизни айтади. “Бор кучинг билан қалбингни асра, чунки у ҳаёт булоғидир” (Ҳикматлар 4:23). Олам аёл гўзаллигига муҳтож – шунинг учун ҳам сиз шу ердасиз. Сизнинг қалбингиз ва гўзаллигингиз бебаҳодир, лекин буларни намоён қилиш учун сизга кўп вақт керак бўлади. Ҳар қандай боғбон айтган гапларимизни тасдиқлаши мумкин. Тезкор ҳаракатлар ва юқори технологиялар асрида биз кутиб ўтиришни ёқтирмаймиз ва истамаймиз ҳам. Бироқ... бир йиллик атиргул кўчатлари – икки йиллик атиргул кўчатлари олдида ҳеч нарса эмас, ҳаттоки тўғри парвариш қилинганда ҳам икки йиллик атиргул кўчатларини уч йиллик пушти атиргул кўчатлари билан бир қаторга қўйиб бўлмайди. Боғдаги кўчатлар ёздаги ёмғирлар ва қишдаги қорлар туфайли уларнинг илдиз системаси мустаҳкамланиб, чуқур жойлашиши лозим. Боғнинг чиройи вақт ўтгани сари сўлиб бормайди, аксинча: боғ бизга бутун гўзаллигини намоён қилиши учун унга бир неча йиллар керак бўлади.
Бизнинг қалбларимиз гўзалликка тўлиб-тошиши керак. Бунинг учун танҳо ва сокинликда қолишингизга вақт керак, кучларни қайта тиклаш, ҳордиқ чиқариш ва хурсандчилик қилиш учун ҳам вақт талаб этилади. Биз ўз қалбимиздаги Худонинг овозига қулоқ тутишимиз керак, биз айнан нималарга муҳтожлигимизни У бизга айтиб беради. Баъзида хушбўй ва муаттар кўпикли ванна қабул қилишимиз керак бўлади, баъзида – бирозгина спорт билан шуғулланишимиз, ёки яхши кинофильм кўриб ҳордиқ чиқаришимиз, ёки бирозгина кундузи мизғиб олишимиз керак бўлади. Исо биз билан юзма юз қолиши учун тез-тез бизни чорлаб туради. Вақт ўтгани сари, Унинг даъватларига қулоқ солишни ўрганишимиз сари ва қалбимизнинг туб-тубида Унинг енгил дукиллатишини қанчалик тез эшита олганимиз сари, бизнинг У билан муносабатларимиз мустаҳкамланиб бораверади. Буларга эътибор беринг ва уларга эргашинг. Муқаддас Руҳ – бизнинг Йўлбошчимиз, Маслаҳатчимиз, Юпатувчимиз, бизнинг Буюк дўстимиз – биз нима қилишимиз кераклигини У бизга айтади. Масиҳда бўлиш – бизнинг юракларимизнинг туб-тубидан ўз қалбимизни ва Раббий билан бўлган ўртадаги муносабатларни сақлашга чорлаётган Худованднинг овозига эътиборли бўлиш демакдир. Ва буларни биз мунтазам равишда бажариб келишимиз даркор.
Гўзаллик борган сари сўнади, дейилган ва кенг тарқалган фикрга қарши ўлароқ, гўзаллик ҳаммани янада мафтун этиб, гуллаб-яшнаб бораверади. Жун бунинг яққол намунасидир. Мафтункор аёл ўзининг етмиш беш ёшида – бизнинг кейинги улуғворлигимиз олдингисидан ҳам юксакроқ бўлишига тирик гувоҳдир (қаранг: Хаггай 2:9). Ҳақиқий гўзаллик аёл киши юрагининг туб-тубидан бошланади на узоқ йиллар давомида муносиб равишда куч тўплаб боради. Кўриб турибмизки, Жун кексайган пайтда ҳам ниҳоятда гўзал бўлган.
Мен уни ҳеч қачон унутмайман, чунки бу аёл менга шундай ишонч ва умидни ҳадя қилди. Ва ниҳоят бир нарсани тушундим: шундай гўзал бўлиш учун шундай узоқ умр кўриш керак экан. Жунга хос бўлган бундай гўзаллик - ниҳоятда ноёб хислат, чунки бу оламнинг хавф-хатарига қарамасдан, Жун тегишли бўлган аёлларнинг ноёб тоифаси ўз қалбларини жонли ва очиқ сақлашга ҳаракат қиладилар ва замоннинг шиддатли пойгаларида улар иштирок этмайдилар. Жун бениҳоят жозибадор, очиқ кўнгилли, мафтункор ва гўзал аёл бўлган. Худованд билан биргаликда ўтказган узоқ йиллар давомида у ўз нигоҳларини Худодан узмасликка ўрганди. Биз Исога боқамиз, Унинг меҳрибон юрагини ва Унинг шон-шуҳратини англаб, Унга ўхшаб кетамиз.
Унга боққанлар зиё олдилар...
Аёлни севганларида, у янада гўзал бўлиб кетишини ҳамма билади. Ва бу ҳақиқат. Сизнинг ўзингиз ҳам бунга гувоҳ бўлдингиз. Аёл киши уни севишларини, чин дилдан севишларини билганда, у бундан том маънода қувониб, яшнаб кетади. Бундай қувонишнинг манбаи юракда жойлашган ва ўз навбатида бу қуйидагича саволга жавобдир: “Мен гўзалманми? Мен учун курашишларига лойиқманми? Мени яхши кўрадиларми ва келажакда ҳам севадиларми?”. Бу каби саволларга ижобий жавоб олинганда, аёлнинг юрагида итоаткор ва меҳрибон руҳ ҳукм сура бошлайди.
Ҳар бир юқорида қайд этилган саволларга ижобий жавоб олишга қодирсиз. Сизни яхши кўрадилар ва бутун умр севишга тайёрдирлар. Бунга шубҳа ҳам қилманглар. Сизнинг гўзал эканлигингизга Худо шоҳид. Сизни Ўзига қайтариш мақсадида Исо заминни ва осмонни тебратди, сизнинг юрагингизнинг ягона ҳукмдорига айланмагунча, У тинчимайди. Сизнинг гўзаллигингиз Шоҳни ром қилди. У сизни мафтункор, жозибадор деб, ҳисоблайди.
Гўзаллик – бу қалб сифатидир, уни жисмоний ҳис-туйғулар аъзолари ёрдамида аниқлаб олиш мумкин. Гўзалликни кўриш мумкин, унга қўл текизиш мумкин, у магнит сингари ўзига тортади, нур ёғдиради. Фома Аквинскийнинг тахмин қилишича, аёл гўзаллигининг табиати унинг барқ уришида мужассамдир. У ер ва осмоннинг ўлмас Яратувчиси билан жуда яқин алоқада. Гўзаллик тирик ва ҳаяжонли қалбда бошланади. Биз шундай ҳолатларнинг ҳам гувоҳи бўлганмиз: баъзида ўзининг кўринишига ҳеч қандай эътибор қилмаган аёллар – уларни алвастилар деб ҳам аташ мумкин – ажойиб, мафтункор аёлларга айланиб кетишарди. Уларни чин дилдан севишларини ўзлари эшитганларида, Буюк романтик даъватига уларнинг юраклари жавоб берганларини тушунганларида, уларнинг гўзаллиги нақадар яшнаб кетганлигини биз кўрганмиз. Биз Унинг севганларимиз, биз Унга қадрлимиз. Бу ҳақиқатни англаб етгач, биз атрофимиздаги одамларга ўз юракларимизни ҳадя этиш иқтидорига эга бўламиз ва шу билан бирга, уларга ҳаёт инъом қиламиз.
Ишонч, умид, севги
Аёл ўз гўзаллигини юрагини фақатгина севгига очгандан кейингина намоён қилиши мумкин.
Аёллар учун бу ниҳоятда қўрқинчли қоида. Мана шунинг учун ҳам ўз гўзалликларини очиш қарори уларга ишончнинг буюк зуҳуроти бўлади – уларнинг шундай тутган йўли Исога бўлган уларнинг ишончидан гувоҳлик беради, ҳис-туйғуларнинг ҳақиқат эканлигини исботлайди. Биз Унинг айтганларига ишонишимиз керак: биз гўзалмиз, биз ҳақимизда Унинг барча айтганлари – ҳақиқат. Биз ўз гўзаллигимизни кимгадир намоён қилганимизда, бизнинг ҳаётимиз қандай бўлишини ҳам биз Унга ишониб топширишимиз лозим. Чунки қўйган қадамимизнинг охир–оқибати бизнинг назоратимиздан ташқарида бўлади. Бундай қарор бизга руҳий азоб-уқубат етказган тақдирда ҳам, биз Унга ишонишимизга тўғри келади, ҳатто бизга эътибор қаратиб, бизни севиб қолган тақдирда ҳам. Мана шунинг учун ҳам ўз гўзаллигимизни очишга қарор қилиш ишонч-эътиқодимиздан гувоҳлик беради.
Ўз гўзаллигимизни очишга қарор қилиш – бу умидларимизнинг улкан намоён бўлишидир. Ишончимиз комилки, бу катта маънога эга, чунки бизнинг гўзаллигимиз ҳақиқатдан ҳам вазиятни ўзгартиришга қодир. Биз буюк ва улуғвор Гўзалликнинг мавжудлигига ишонамиз, айнан ўшани намоён қилаётганимизга ишонамиз, у тантана қилишига биз ишонамиз. Ҳаммаси жойида эканлигига ҳам биз ишонамиз, Исо туфайли келажакда ҳам ҳаммаси яхши бўлишига ишонамиз. Шунинг учун ғам биз ўз гўзаллигимизни намоён қиламиз, Исо бу гўзалликнинг гуллаб–яшнашига ёрдам беради. Ҳа, биз ҳали хоҳлаганимизча бўлганимиз йўқ, аммо биз ўзгариш жараёнидамиз. Ҳақиқий гўзалликни қайтариш бўйича реставрация ишлари аллақачон бошланди, ўз чиройимизни ҳадя қилиш – ишлар муваффақиятли ўз ниҳоясига етишига умид боғлашни англатади.
Ўз гўзаллигимизни очишга қарор қилиш – бу буюк севги актидир, чунки бу дунё биздан айнан юксакроқ севгини кутиб қолади. Биз ўзимизни яширмасликка қарор қилганимизда, ўз юракларимизни очишга қарор қилганимизда, биз севгини танлаймиз. Исо юрагини бизга очмоқда, бизни Ўзига чорламоқда, бизга Ўз жамоатини таклиф қилмоқда – шундай тарзда бизга У Ўз севгисини намоён қилмоқда. Биз шундай севгига, самимий севгига даъват қилинганмиз. Муқаддас Ёзувда шундай дейилган: “Сизлар Илоҳий Руҳ ва ҳақиқатни тан олиб, жонларингизни пок қилиб, самимий биродарлик севгисига эга бўлгансизлар. Шунинг учун бир-бирингизни чин юракдан, ихлос билан севинглар” (1 Бутрус 1:22). Шунинг учун ҳам биз ўзимизни ҳимоялашни бас қиламиз, ўз эътиборимизни ўзга одамларнинг юракларига қаратамиз. Биз уларга ўз гўзаллигимизни ҳадя қиламиз, токи бизни қуршаб турган одамларнинг юраклари жонланиб, шифо топсин, Худони англасин. Мана шу чин севги ва муҳаббатдир.
С новой страницы
9
Шайдойи Одам Ато
Менинг эрим бўлиш учун сиз етарлича даражада
кучлимисиз?
Шошилгин, севгилим, зираворлар тоғида худди кийикдай, ёш буғудай бўлгин!
Гап эркак кишига нисбатан севги ҳақида бошланганда, ҳаётингиздаги ҳар бир эркак тўғрисида чин дилдан суҳбатлашиш учун бизга катта бир бобдан кўпроқ жой керак бўлишини яхши тушунардик. Ўйлашимизча, китоб – бизга айнан тўғри келадиган формат. Бу мавзуга боғлиқ муаммолар кўпинча оғир эсдаликларга бой бўлади, вақт ўтиши билан улар ҳақиқий муаммога айланиб кетади, лекин биз улардан юз ўгирмаслигимиз керак. Кўплаб аёллар учун бу мавзу ниҳоятда муҳим, шу вақтга қадар уларнинг кўплаб саволлари жавобсиз қолиб кетмоқда. Сиз Муқаддас Руҳга ишонинг, бу бобда ёритилган маълумотлардан сиз тўғри фойдалана олишингиз учун У сизга ёрдам беради. Биз ушбу мавзунинг чуқур аспектларини очиб беришга ҳаракат қиламиз. (Кўплаб китоблар, методика, қоидалар ва маслаҳатлар тавсия этиш, шуни ҳам таъкидлаб ўтиш керакки, буларнинг ҳаммаси бизнинг қалбимиз истаги билан мос келади, аммо нима учунлиги тушунтирилмайди.) Қолаверса, сиз ёш бола эмас, катта хотинсиз. Шунинг учун ўзингиз тушуниб оласиз, деган умиддамиз.
Очилиши керак бўлган гўзаллик ҳақидаги айтиб ўтганларимиз, шунингдек, аёлларнинг Худога юз тутишга даъват қилиши ва ўзлари билан мулоқот этишга таклиф қилиши, Одам Атони у қандай севиши кераклиги ҳақида гап кетар экан, бу ғоят муҳим ва долзарб масаладир. (Сўнгги бобнинг катта қисмини ўқиганингизда, айтиш мумкинки, сиз фақатгина ўз ҳаётингиздаги энг асосий эркак ҳақида ўйлагансиз.) Ҳақиқий латофат ҳақиқий жасурликни уйғотади. Дунёда мавжуд барча воқеаларнинг ҳамма қаҳрамонлари ўзларини қаҳрамонларча тутадилар, чунки уларнинг ҳаётида уларни қаҳрамонликка руҳлантирувчи гўзал аёл бор. Эркак кишида қаҳрамонлик руҳини уйғотишга ва уни тўғри йўлга солишга фақатгина аёл киши қодир.
Одам Атонинг жароҳати
Агар сиз ўйнаётган болаларга диққат билан қарасангиз, уларнинг ҳақиқий қаҳрамон бўлиш истаги уларнинг юракларида жо бўлганлигини кўрасиз. Кунларнинг бирида озиқ-овқат магазинида икки кишига дуч келиб қолдим – бири аёл, бошқаси унинг жажжигина ўғилчаси эди. Чамаси, болача уч ёшларда бўлса керак. Боланинг кийинишига эътибор қилинг: унинг эгнида ухлаганда киядиган пижама кўйлак, кўйлакнинг елка чокларига қаҳрамон аскарнинг ажойиб енгсиз нимчаси қўшиб тикилган. Ишончим комилки, жамоат жойида, яъни магазинда шундай юриши у ёқда турсин, она ўғлига уйда ҳам шундай пижамада юришга рухсат бермайди. Сиз билан баҳслашиб айтишим мумкинки, она ўғлининг эгнидан бундай қаҳрамонларнинг кийимини асло ечтира олмаган. Ўғил болалар ҳарбий кийимларини кийишни яхши кўрадилар, хоҳ у жангчи, ёки чавандозларнинг, хоҳ солдат, ёки танкчиларнинг кийими бўлсин барибир. Болаларнинг жанг, уруш-уруш ўйинларида ҳар доим қаҳрамонлик руҳи мавжуд бўлиб, улар турли синовлардан ўтишга ҳаракат қиладилар, ғолиб-қаҳрамон бўлишга интиладилар. Бинонинг иккинчи қават деразасидан пастда ойнанинг тагида ёзилган батутга сакраш ҳам қаҳрамонлик-ку, шундайми?!
Ўспирин йигитга айланган болалар кўпинча ўзларини мустақил бўлиб қолганликларини намоён қиладилар. Бундай қилиқлар оналарнинг жиғига тегади, улар асабийлашадилар. Ўспиринларнинг дўқ-пўписа қилишлари, гап қайтаришлари, сурбетларча хулқи – уларнинг эркакларча кучга эга эканликларининг илк зуҳуридир. Ўспиринлар катта тезликда машина ёки мотоциклларни ҳайдайдилар, танлаб-танлаб кийим киядилар, атрофдагиларнинг жаҳлини чиқарадилар, бурниларини осмонга кўтариб юрадилар. Брюс Спирингстиннинг улар ҳақида айтган қўшиғида шундай мисралар бор: “Машина ойнасининг орқа томонида, қизлар йигитларга қараганда жуда бошқача кўринар. Киприклар бўялган, сочлар турмакланган – бундан-да ортиқ тентакликни тасаввур қилиш мумкинми? Йигитлар-чи, йигитлар?! Қадди-қомати келишган, мушаклари кучга тўлган, кўкракларни қалқон қилиб, ўзини ҳаммага кўрсатган”. Йигитларнинг ўзларини шундай тутишидан уларнинг асосий саволи келиб чиқади: “Мен қийинчиликларни енга олармиканман? Мен ҳақиқий эркакка ўхшайманми?”
Эркак киши жароҳат олгани ва унинг қалб жароҳати қанчалик чуқурлигини у болалигида энг асосий саволларга қандай жавоб олганига боғлиқ бўлади. Ҳар қандай аёл сингари, ҳар бир эркак ҳам ўз юрагида қалб жароҳатини олиб юради. Бола катта бўлиб, улғайгани сари барча эркакларга хос бўлган асосий саволга у жавоб ахтаради, ўз отасига қарайди, аммо натижада унинг барча интилишлари кўпинча емирувчи бўлиб чиқади.
Агар боланинг отаси баджаҳл бўлган бўлса, унинг ўғлининг жароҳати яққол кўзга ташланади, жароҳат жуда чуқур ўрнашади. Дейв ўн уч ёшлигида кўпинча ота-онаси жанжаллашганда, уларнинг ўртасига тушарди. Ўзини ҳақиқий эркак ҳисоблаб, онасининг ёнини олишга ҳаракат қиларди. Кунларнинг бирида навбатдаги жанжалда Дейв яна онасининг ёнини олди. Жаҳли чиққан ота кимдан ўчини олишни билмай, ўғлига қаҳрини сочди. Ўғлининг бетига қараб туриб, деди: “Сен ўғил бола эмассан, сен онангнинг арзандасисан!” Дейв бундай ҳукмга қарши ўн йилдан ошиқ курашди. Ҳозирда аёлларга меҳрибонлик қилмоқчи бўлади, аммо қалбининг туб-тубида кичкина болалигида отасидан эшитган дашном ҳамон сақланиб қолган, у ўзини онасининг арзандаси ва “ҳақиқий эркак” эмасдай ҳис қилади. Ахир, ўшанда у эркак эмаслиги, онасининг арзандаси эканлигини унинг бетига айтишган. Яна бир мисол: Чарлзнинг отаси профессионал спортчи бўлган, ўғли Чарлз эса фортепиани чалишни яхши кўрарди. Кунларнинг бирида ота ўзини тутолмай қолди (ким билсин, отанинг ўғлига нисбатан қандай ҳис-туйғулари бўлган экан, эҳтимол, кайфиятининг йўқлиги бунга сабаб бўлдими). Ота уйга қайтганда, Чарлз одатдагидай фортепиано чалиб ўтирганди. Ота киноя билан деди: “Ҳа, ахир, сен бачасан–ку!” Шундан кейин Чарлз ҳеч фортепианонинг яқинига ҳам йўламай қўйди. Ҳозиргача у аёллар билан суҳбатлашишга ҳам қийналади, қалбининг тубида ўзининг... қандайдир хотинчалиш эканлигини ҳис қилади.
Кўпинча пассив оталар ҳам ўз ўғилларининг асосий саволларини жавобсиз қолдириб, уларнинг қалбларини жароҳатлайди. Оталарнинг сукут сақлаши болаларда қандайдир бўшлиқни пайдо қилади, натижада бу бўшлиқ қўрқув ва иккиланишларга тўлади. Менинг тажанглигим ва ниҳоятда жиззакилигимнинг сабаби ҳам шу. Отам мени ўз ҳолимга ташлаб қўйган. Мен ўзимни... ташландиқ ҳис қилардим. Шундай қилиб, у менинг асосий саволимга жавоб бермади, кейинги йигирма йил ичида мен ҳар доим қалб жароҳат олганимни тан олиш ўрнига, уни инкор этиб, қўрқоқ перфекционист бўлиб яшадим. Катта-катта эркаклар ичида аслида мен ўзимни кичкина бола эканлигимни ҳис қилишдан жуда қўрқардим, ўзимнинг ҳақиқий эркак эканлигимни ҳаммага исботлаш учун мен ўзимни ўққа ҳам, чўққа ҳам урардим.
Одам атонинг гуноҳи ва унинг жароҳатлари сиз кўпинча эркакларда кузатишингиз мумкин бўлган пассивликка олиб келдими, ёки агрессивликками? Нега у мен билан гаплашмаяпти? Нима сабабдан у турмушга чиқишни таклиф қилмаяпти? У нима учун асабийлашяпти? Нега у бунчалик жиззаки? Сиз эркакни ҳаяжонлантирувчи саволни, унинг қалб жароҳатини ва Одам ато ҳам тубан тушган мавжудот эканлигини билмагунингизча, сиз эркакни асло тушунолмайсиз. Ҳақиқий эркак эканлигини исботлаш – ҳар бир эркак кишининг ҳаётидаги ҳаракатлантирувчи куч.
Бу масалада улар биздан асло фарқ қилмайдилар.
Севгига эга бўлиб
Аёллар билан эркакларнинг романтик муносабатидаги тўсиқ шундан иборатки, уларнинг кўпчилиги ўзларининг асосий саволларини Момо Ҳавога йўллайдилар. Бу ҳақда “Ўзбошимча юрак” китобида мен эркакларни огоҳлантирганман. Ўзларининг ҳақиқий эркак эканликларини исботлаш мақсадида улар ўз нигоҳларини айнан Момо Ҳавога қаратадилар. (Сиз шунга ўхшаш вазиятга дуч келмаганмисиз?) Ҳалокатга етакловчи бундай ҳолатга эркаклар кўпинча ёшликда дуч келадилар. Ота олдингидай ё индамайди ёки ўз аламини ўғлидан олади – ота ва ўғил муносабатларини йўлга қўйиш имкониятини бой берди. Боланинг олдида уни катталар оламига олиб борувчи бир йўл очилади – бу шаҳвонийлик. Бирдан у ёнида Момо Ҳаво борлигини ҳис қилади. Аёл унинг назарида ҳаёт манбаи бўлиб гавдаланади, унинг асосий саволига узоқ кутилган жавобдай кўринади.
Аёлни шу тарзда қабул қилиш эркакка ниҳоятда ёмон таъсир кўрсатади. Бунинг натижасида унинг эркаклиги ёки эркак эмаслиги фақатгина порнографияга боғлиқ бўлиб қолади, яъни шу билан боғлиқ бўлиб қолади. Бу ерда секс ҳеч қандай вазифани бажармайди, ҳамма гап шундаки, айнан шу орқали эркак ўзининг чин эркак эканлигига ишонч ҳосил қилишга интилади. Аёл эркакка ўзининг ҳақиқий эркак эканлигини ҳис қилишга ижозат беради. Аёл ўз гўзаллигини, мафтункорлигини эркакка ҳадя қилади, бу эркакнинг кучига куч қўшади. Эркакнинг ўз саволига жавобни аёллардан излаши – бу барча эр-хотинлар ўртасидаги жанжал ва хиёнатларнинг илдизидир. Эркакнинг олдидан ўтиб кетаётган ҳар бир гўзал аёлга эркакни ҳаяжонлантирадиган саволга ижобий жавоб бериши мумкин бўлган номзод сифатида қаралади. Эркаклик сифатларига хотин “қониқарсиз баҳо” қўйса, тасодифан унга учраб қолган аёл ёки қиз унга шундай дейди: “Сиз мен учун ҳақиқий, кучли эркаксиз, сиз зўрсиз”. Ана шундан кейин эр шу заҳотиёқ унга “қониқарсиз баҳо” берган хотинини унутиб, бошқасининг орқасидан эргашиб кетаверади. Агар эркак унинг ҳақиқий эркак эканлигига исботни фақатгина Худо бериши мумкинлигини тушунмаса, унда бундай эркак гуноҳнинг енгил ўлжасига айланиб қолаверади.
Мен имкон қадар усуллар билан эркакларга бир нарсани тушунтиришга интилдим: ҳеч бир аёл эркакларга уларнинг қанчалик кучли эканлигини айтиб бера олмайди. Ҳа, аёллар эркакларга жуда кўп нарсаларни таклиф қилишлари мумкин. Аёл эркакнинг ezerи, унинг дўсти, унинг илҳом париси бўлиши мумкин, аммо аёл унинг кучли эркаклигини исботлаб беролмайди. Эркак ўзининг асосий саволини Худога, ўзининг Самовий Отасига бериши шарт. Аслида биз ким эканлигимизни фақатгина У билади. Фақатгина У биз ҳақимизда тўғри фикр айта олади. Эркак Момо Ҳавога ўз кучини унга кўрсатиш учун яқинлашади, асло ундан куч олиш учун эмас.
Момо Ҳаво, булар сизга ҳам тааллуқлидир.
Ўзингизнинг асосий саволингиз билан Одам Атога мурожаат этмаслигингиз керак. Ўз мафтункорлигингиз, жозибадор эканлигингизга ундан исбот олишга ишониш бефойда. Вой Худойим, қанчадан-қанча хотинлар айнан шундай фикр юритадилар. “Гар атрофимда эркаклар гирду капалак экан, демак ҳаммаси жойида. Демак, ҳамма мени севади”. Тушунчаларнинг бундай алмашуви, тахминан, эркакларнинг қандай ёшида юз берса, аёлларнинг ҳам ўша даврида юз беради. Ота ўз қизининг ҳаётига ижобий таъсир кўрсатиши мумкин бўлган вақт охирлаб қолмоқда. Қизнинг олдида катталар ҳаётига йўл очилмоқда – бу эркаклар билан муносабатларни ўрнатиш. Агар қиз ўз вақтида отаси билан илиқ муносабатлар ўрната олмаган бўлса, агар унга отанинг севгиси етишмаса, бу етишмаган севгининг ўрнини тўлдириш учун у ўз эътиборини бошқа эркакларга қаратади. Қадимги мақолни эсимиздан чиқармайлик: “Эркакка ўзини тақдим этган қиз, унинг севгисига эришишга умид қилади”. Аслида шундай ҳам.
Мэри Пайфернинг “Офелияни ҳаётга қайтариб” номли машҳур китобида бундай аянчли ҳолатга олиб келувчи кўплаб ҳужжатли гувоҳликлар келтирилган. Балоғатга етган қизларнинг руҳияти шундай ҳолатлар туфайли бузилган. Бундай ҳолат қизларнинг ғурурини, уларнинг “мен”ини йўқотишига сабаб бўлади. Олдинлари ўзига ишонган, қўрқмас қизлар балоғат ёшида ниҳоятда қатъиятсиз бўлиб қоладилар. Ақлли, орзу ҳавасга тўлган, ҳар томонлама ривожланган етук қизлар бирданига ўзларини йўқотиб, маюс бўлиб қоладилар. Уларнинг қиладиган ишлари ўзларининг ташқи кўринишига зеб беришдан ва эркакларни ўзларига маҳлиё қилишдан иборат бўлиб қолади. Бундай ўзгаришларнинг сабаби жуда оддий: бу бахтсиз қизлар ўзларининг асосий саволи билан Одам атога, яъни эркакка мурожаат қиладилар. Улар билан юз берган ўзгариш ҳалокатлидир.
Бундай вазиятни эркаклар ҳам, аёллар ҳам оддий ҳолат деб қабул қилиши, бу тарихий факт. Чунки бундай вазият Момо Ҳаво Одам атодан яратилганлигининг, Момо Ҳаво Одам Ато учун яратилганлигининг яққол намунасидир. “...Одамнинг ёлғиз бўлиши яхши эмас, энди унга муносиб мададкор (ezer kenegdo) яратаман” (Ибтидо 2:18). Худованди Карим Оламни қаттиқ уйқуга мубтало қилди. Одам ухлаб қолгач, унинг қовурғаларидан биттасини олди ва ўрнини эт билан қоплади. Одамнинг қовурғасидан бир хотин барпо қилиб, Худованди Карим уни одамнинг олдига олиб келди. Бизга тинчлик бермаётган тўкислик ва бир-биримизни қўмсаб туриш мана шундандир. “Жерри Магуайер” кинофильмининг сўнгида камдан-кам аёл оҳ-воҳлардан ўзини тўхтата олади, умуман тўхтата олмайди десак, асло муболаға бўлмайди. Бош қаҳрамон Том Круз аввалига аэровокзал биноси, кейин шаҳар бўйлаб югуради. Уни ташлаб кетаётган хотинини қувиб етиб, унга шундай демоқчи бўлади: “Сен менинг яримимсан”. Ва бу – қисман ҳақиқат, шунинг учун ҳам эркак ва аёлнинг иттифоқи “тузилган”.
Шундай бўлса-да...
Сизнинг мафтункор эканлигингизни ҳеч бир эркак сизга айтолмайди. Сиз ҳақингизда ҳукм чиқаришга ҳеч бир эркакка ҳуқуқ берилмаган. (Азиз сингилжонлар, қанчадан-қанча бундай беҳуда изланишларда сиз ўзингизни йўқотдингиз?) Бир аёл қачонлардир бизга шундай деганди: “Мен ҳамон ўзимни ҳеч нарсага арзимас деб ҳис қиламан. Мен ҳақиқий аёл эмасман, чунки менинг ёнимда эркак йўқ. Мен мағлубиятга учрадим – мен бирор бир эркакнинг диққат-эътиборини, севгисини қозона олмадим”. Аёл ҳис қилаётган қалб жароҳати – реал ҳолатдир, аммо аёл ўзига ўзи чиқарган ҳукм – хато. Фақатгина Худо аслида сиз ким эканлигингизни айтиб бера олишга қодир. Фақатгина У ҳар бир аёлни ниҳоятда ташвишга солаётган асосий саволга жавоб беради. Мана шунинг учун биз Худо билан бўлган романтик муносабатларни биринчи ўринга қўямиз. Айнан шундай романтик муносабат барча бошқа муносабатларга асос бўлиши керак. Ҳа, худди шундай бўлиши лозим. Албатта шундай. Одам Ато сизнинг мафтункорлигингизни, гўзаллигингизни тасдиқлаш учун ишончсиз манба ҳисобланади. Омин!
Албатта, севги қалб жароҳатларининг ўзаро шифо топишини назарда тутади. Эркак ва аёл бир-бирига ўзларининг куч ва гўзалликларини таклиф қилганларида, севги уларга ҳақиқий хурсандчиликни ва шифо топишни тақдим қилишга қодир. «Стейси менга қарата “сен тенгги йўқ эркаксан”, деб мурожаат қилганда, бу сўзлар менга жуда қадрлидир». «Мен ҳам Жондан қуйидагича сўзларни эшитишдан мамнунман: “Стейси, сен ажойиб аёлсан”>>.
Бир-биримизга шундай ёрдамни кўрсатиш бизнинг қўлимиздан келади ва биз шундай қилишимиз ҳам керак. Бу эса бизга турмуш ўртоқларимизнинг жароҳатларини шифолашга ёрдам берадиган севгининг усулларидан биридир. Лекин мафтункорлигимизнинг ва довюрак эканлигимизнинг энг асосий ва муҳим исботи Худодан келиб чиқиши керак. То биз Ундан шундай исботни олмас эканмиз, то қалб жароҳатларимиз шифо топиши учун Унга мурожаат қилмас эканмиз, фақатгина Худо бериши мумкин бўлган нарсани биз бир-биримиздан излашимиз туфайли, ўзаро муносабатларимиз чиндан ҳам носоғлом ва ғайри табиий бўлади.
Момо Ҳавонинг гарданига тушган қарғиш эркак ва аёл ўртасидаги муносабатларни янада оғирлаштирди: “...Иштиёқинг эрингга бўлади, у эса сенга ҳоким бўлади” (Ибтидо 3:16). Момо Ҳаво бошидан кечираётган оғриқни Одам ато билан баҳам кўришга интилади. Гуноҳ туфайли унинг юрагида пайдо бўлган бўшлиқдан унга Худони таклиф қилиш мўлжалланган эди, аммо бунинг ўрнига Момо Ҳаво бўшлиқни Одам ато билан тўлдиришга ҳаракат қилди. Мана шунинг учун ҳам кўплаб яхши муносабатлар ёмонлашиб, тартибсиз бўлиб кетади. Сиз буларни жуда яхши билсангиз керак? Оғриқдан қийналаётган қалбингизга Одам ато қанчалар таскин бергани аҳамиятсиз, бу ҳеч қачон етарли даражада бўлмайди. У сизнинг зорланаётган бўшлиғингизни тўлдиришга қодир эмас. Эҳтимол, унинг ёрдамида танҳолик ҳиссидан қутулиш учун, сиз уни тушунмай ўзингизга чорлаганингизни билиб қолиб сизни ташлаб кетгандир. Бу дард ҳар бир аёлга маълум, ҳар қандай аёл бу дардни эркак кишининг ёрдамида бостирмоқчи бўлади. Аёл эркак кишини севишни ўрганиб олиши учун, у биринчи навбатда, эркакни ўз бўшлиғини тўлдириш манбаси деб, ҳисобламаслиги керак.
Юқорида айтилганларнинг ҳаммаси – бу фақатгина хотима, чунки унга бўшлиқни тўлдирувчи манба сифатида қарамаслигимиз кераклигини, у бунга қодир эмаслигини тушуниб етмагунимизча, биз эркак кишига бўлган, хусусан, ҳаётингиздаги ҳар бир эркакка бўлган севги ҳақидаги жиддий мулоқотга кириша олмаймиз. Сиз Одам атодан ўзингизни латофатли эканлигингизга исбот кутар экансиз, ҳеч қачон уни севолмайсиз. Бу зулматга етакловчи йўлдир. Ахир, эркак киши сизнинг аёллик хислатларингизга баҳо беришга лойиқ бўлмаса, сиз ўз гўзаллигингизни унга эркин ва чин юракдан инъом эта олмайсиз. Бундай йўл тутишингизга сизга қўрқув халақит беради, ёки у билан сизнинг муносабатларингиз самимий тарзда бўлмайди, чунки сиз жинсий ёки эмоционал ахлоқсизлигингизни, ёхуд унинг эътиборини қозонишга бўлган беҳуда интилишингизни намоён қиласиз. Бунинг устига–устак, сиз унинг жисмоний яқинлигига бўлган қаттиқ истак ва талабини рад этолмайсиз, чунки эркак ҳам ўз навбатида, ўзининг кучли эканлигига бўлган исботни сиздан олмоқчи бўлади.
Сиз ўзингизни қизиқтирган савол билан қандай йўл тутиш кераклигини ва бу саволга жавоб топишда Одам атога қандай вазифа юклатиш лозимлигини, Раббий Исо кўрсатишини Ундан сўранг. Фақатгина шундан кейингина эркак кишига бўлган севги ҳақидаги гапни бошласак бўлади.
Аёл ўз севгисини эркак кишига қандай билдиради?
Авваламбор, жинсий алоқалар ҳақида гаплашамиз.
Жинсий алоқа – бу (баъзи бир аёлларнинг киноя қилиб айтишича) “барча эркаклар ўйлайдиган нарса” учунлигига эмас, балки, айнан жинсий алоқа мафтункорлик ва довюракликнинг ўзаро алоқаси ҳақидаги аниқ тасаввурни бизга намоён қилади. Жинсий алоқа гўзал ва ёрқин метафорани намоён этади, бу кучли ва эҳтиросли образ. У туфайли реаллик ҳақидаги тўлиқ тасаввурга эга бўлиш мумкин. Шундай қилиб, олдимизда бир савол турибди: “Аёл ўз севгисини эркак кишига қандай билдиради?” Жавоб жуда оддий – ўз гўзаллиги билан уни мафтун қилади.
Тўйдан кейин биринчи куни гўшангага кирадиган келинчакни кўз олдингизга келтиринг. Чироқни ўчириб, у шойи ёки шунга ўхшаш юпқа матодан кўйлак кияди. Бундай кўйлак унинг чиройига чирой қўшади, кўйлак тагидаги яланғоч тананинг гўзаллигини кўрсатади, лекин шойи танадаги баъзи бир аъзоларни ёпиб туради. Қиз турмакланган сочини ёйиб, пешонадаги жамалакларни оҳиста тарайди. Бармоғининг учи билан идишдаги муаттар ҳидли атирдан олади, гўзал, нозик, одамни ўзига ром қилувчи назокатли бўйниларига теккизади. Буларнинг ҳаммаси фақатгина куёв болани мафтун қилиш учун. Келинчак йигитнинг хирсини уйғотмоқчи, ўзига яқинлашишга ва уни куч билан олишга таклиф қилмоқчи. Келинчак ўзининг заифлигини намоён қилиш билан бир қаторда, жуда катта ботир, ҳаётий таваккалга журъат қилмоқда – уни танлаб олган куёвга ўзининг ҳимосиз гўзаллигини, баданини ҳадя этмоқда.
Эркак-чи? Агар у ўз кучини кўрсатишга қодир бўлмаса, демак, жисмоний яқинлик ҳам бўлмайди, севги энг юксак даражага, ниҳоясига етмайди, бу дунёга яна бир янги авлоднинг туғилишига имкон бўлмайди. Эркак ва аёл ўртасидаги жинсий яқинлик деб аталувчи ҳолатнинг қисқача тасвири мана шундайдир. Гўзаллик кучлилик ҳиссини қўзғатади. Кучлилик аёл кишини янада гўзал, мафтункор бўлишга мажбур қилади.
Бундай ўзаро боғлиқликда соддалик, гўзаллик, сирлилик ва ажойиб донишмандлик мужассамдир.
Аёлнинг гўзаллиги эркакда кучни, хирсни уйғотади. Ўзини ҳақиқий гўзалликка эга аёл қилиб кўрсатгучи ожиза ёнида у кучли, ҳақиқий эркак қилиб кўрсатишни хоҳлайди. Бундай вазиятда эркакни тўхтатиб бўлмайди – у шундай аёлга эга бўлишни хоҳлайди. Эътибор қилинг-а, бундай ҳолатда айнан эркакнинг хоҳиш-истаги ҳал этувчи маънога эга. Эркак сизга эга бўлишни хоҳлашини истайсизми? Зўрлаш ёки алоқа қилиш унинг бурчи эканлиги учун эмас, балки ўзи ниҳоятда хоҳлагани учунми? Бу ҳолда унинг хоҳиш-истагини уйғотинг! Ҳа, ҳаётнинг ҳар бир соҳасида шундай қилинг.
Энди бошқа бир вазиятни тасаввур қилинг. Баъзи аёллар ўзларини худди шундай тутадилар. Тўйдан кейин гўшангага келин кириб келади. Келин ўрнида ётганича, ёстиқнинг тагидан кундалик дафтарини олади-да, эрига қуйидагича савол билан мурожаат қилади: “Бу ҳафтанинг қайси кунида сиз жинсий алоқа қилмоқчисиз?” (Ишбилармон хотин.) Ёки хотин эрига дейди: “Ўйлашимча, бугун сиз жинсий алоқа қилсангиз керак. Бўладиган ишнинг тезроқ бўлгани яхши, чунки эрталабга менинг бошқа ишларим тиқилиб ётибди” (Тиниб-тинчимас аёл). Ёки эрнинг бетига очиқ гапириб, уни камситиш: “Ўтган куни кечаси сиз ниҳоятда сустлик қилдингиз, мени қондира олмадингиз. Бугун кечаси яна бир ҳаракат қилиб, эҳтимол эрлик бурчингизни адо этарсиз?” (Баджаҳл хотин).
Умид қиламанки, сиз менинг фикримни тушундингиз. Аёл ўзининг хулқи билан икки номадан бирини йўллайди – “Азизим, бизга зарур бўлган нарса сизда бор”, ёки “Сиз ҳақиқий эркак эмассиз деб ўйлайман, - бунинг аксини исботлашга ҳаракат қилиб кўрасизми?”. Худди шулар аёлларга ҳам тааллуқлидир. Сизнинг қалбингиз икки ҳолатга бир хил таъсир кўрсатмайди: гўзал бўлишингизга ишонмаслик (“Сен шуни киймоқчимисан?”) ва сизнинг гўзал эканлигингизни таъкидлаш: “Жонгинам, бугун сен бениҳоят мафтункорсан”. Аёл киши гўзал бўлишни хоҳлайди. Ҳақиқий эркакнинг кучи аёлга гўзал эканлигини ҳис қилишга имкон беради. Эркак киши кучли бўлишни хоҳлайди. Ҳақиқий аёлнинг гўзаллиги ҳам эркакка шундайлигини ҳис қилишга имкон беради. Менга ишонинг, бу усул жинсий алоқалар доирасида ва ундан ташқарида – эр-хотинлик муносабатларида ўзининг таъсирчанлигини исботлади .
Ёмон ном чиқарган Муқаддас Китоб аёллари
Масиҳнинг насабномасида бешта аёл тилга олинган. Ҳозирги кунда бу далил қизиқ кўринмайди, шунинг учунки, аёлларнинг исми қадимий генеалогик рўйхатда ҳеч қачон кўрсатилмаслигини биз билмасдик. Генеалогик рўйхатда ҳар доим фақатгина эркакларнинг исми кўрсатиларди: “фалончининг отаси, пистончининг ўғли”. Муқаддас Китоб насабномасини ўқишни бейсбол командаларининг рўйхатини ўқиш билан солиштириш мумкин – уларда ҳам бирорта аёлларнинг исми учрамайди. Ҳаворий Матто бу “танланганларнинг рўйхатига” бир нечта аёлларнинг исмини қўшиб қўйганлиги - ниҳоятда катта ва салобатли ҳодиса. Бу аёллар Худо учун шунчалик муҳим эдики, У матн муаллифини унга замонавий маданий меёрларга аҳамият бермасликка мажбур қилади, танқидчиларнинг зарбасига ўзини дучор этади, ўз обрўсини тўкади, ишқилиб, биз эътиборимизни уларга қаратсак кифоя: “Қаранглар, улар ҳақиқатдан ҳам муносиб аёллар”.
Матто келтирган насабномада Исонинг онаси Марям, шубҳасиз, эслаб ўтилган. Унда Муқаддас Китоб мураббийларининг севимли Рути ҳам бор. Яна икки аёл – Раҳоба билан Тамара. Улар нимаси билан фарқ қилардилар? Бу аёлларнинг ҳаёти, феъл-атвори ва Худога итоат этиш хусусияти турличадир, лекин уларнинг бир умумий ҳислати бор: жасурлик, топқирлик ва ҳаяжонга соладиган ҳимоясизлик. Шундай қилиб, Марям – ажойиб қиз. Тахминан ўн беш ёшида Худованди Карим унга топшириқ берган. Бу топшириқни бажариш қизга ниҳоятда қимматга тушишини у билган. Бу воқеанинг бошланишини эслаб кўрайлик. Марямга уйланмоқчи бўлган Юсуф унинг ҳомиладор эканлигини билиб қолади. Келин эса “бундай қизиқ ҳолатга” тушиб қолишига Худонинг Ўзи алоқадор эканлигини айтади. (Сиз ўйласангиз керак, Марямга ишонмасликлари мумкинлигини у тушунмасмиди?) Марямнинг қилган иши уни бир умрга татигулик шармандаликка олиб келади, бироқ қиз унинг қабиладошлари томонидан унга қўйилаётган учта гуноҳдан бирортасида ҳам айбдор эмас. Қизнинг Худога содиқлиги туфайли у ҳимоясиз қолишдан, шармандаликдан, исноддан, ҳимоясиз бўлишдан асло қўрқмади (ахир, уни тошбўрон қилишлари мумкин эди-ку, ёки ҳеч бўлмаганда, солиҳ яҳудийларнинг жамоатидан қувиб чиқаришлари мумкин эди).
Тамаранинг тарихи кўплаб маънога эга, шу билан бирга ниҳоятда гўзал. Аммо уни тўлиқ таҳлил қилиб чиқишга бизнинг имкониятимиз йўқ, лекин бу ҳикоянинг сюжети яхшилаб каллани қотириб кўришга лойиқдир. (Бу ҳикояни сиз Ибтидо Китобининг 38-бобида ўқишингиз мумкин.) Тамара уни алдаган эркакларнинг гуноҳларини очиб ташлаш учун ва улар берган сўзларнинг устидан талаб этилмасдан чиқишларини илтимос қилиб, ҳийла ишлатишига тўғри келди.
Раҳоба – яна бир жанжалли воқеанинг бош қаҳрамони. Худо билан бирга бориш мақсадида ва ўз оиласини қутқариб қолиш учун у хоинлик қилади. (Ерихо шаҳрига келган Исроил айғоқчиларини у ўз уйида беркитади. Нима бу, ҳукуматга очиқдан-очиқ бўйсунмасликми?) Ҳа айтганчалик, Муқаддас Китоб мактабларида бу мавзуга бағишланган бирор дарс бўлиб ўтганлигини биз эшитмаганмиз. Дарснинг мавзуси ниҳоятда дилкаш янграши мумкин: “Тирик қолиш учун қачон ва ким аёлга хоинлик қилиши мумкин?”
Ва ниҳоят, Рутнинг – “Эгарланмаган қалб” китобида мен баён этган унинг тарихи:
Эсингизда бўлса, Рут яҳудий Наиманинг келини бўлган. Иккиси ҳам эрларидан жудо бўлган ва ниҳоятда оғир аҳволга тушиб қолишган; уларни еб-ичирадиган, уларни ҳимоя қиладиган эркаклар бўлмаганлиги учун Рут ва Наима жуда қийналишди, қашшоқ ҳаёт кечиришарди, қолаверса, бошқа масалаларда ҳам улар иккисининг ҳолати ниҳоятда аянчли эди. Бой ва ёлғиз яшовчи Боз исмли одам Рутга эътибор қила бошлагандан кейин, уларнинг ҳаёти яхшилана бошлади. Бизга маълумки, Боз шафқатли ва саховатли инсон бўлган. У Рутга озиқ-овқат, кийим-кечак ва ўзининг ҳимоясини таклиф қилди. Аммо Рут ҳақиқатдан ҳам зор бўлган нарсани - никоҳ узугини Боз унга бермади.
Хўш, шунда Рут қандай йўл тутди? Воқеа қуйидагича юз берганди: мўл-кўл ҳосил олиш учун, одамлар эрталабдан кечгача тер тўкиб, меҳнат қилар эдилар; ишлар тугагандан кейин улар шу муносабат билан катта байрам ўтказдилар. Рут ювиниб-таранди, баданига хушбўй мой сурди, кўзни қамаштирадиган чиройли кўйлакни кийиб, қулай фурсат келишини кута бошлади. Бундай фурсат ярим кечаси келди. Бирозгина сархуш бўлган Боз гандираклаб келди: “Боз еб-ичди, вақти чоғ бўлди...” (Рут 3:7). “Вақти чоғ бўлди” ибораси бу ерда консерватив ўқувчилар учун қўлланилган. Аслида у маст бўлган , маст бўлганига исбот унинг қилган ишида яққол кўриниб турибди: у қаттиқ ухлаб қолди. “...Сўнг ғарам ёнига бориб ёнбошлади-да, ухлаб қолди...” (Рут 3:7). Кейин рўй берган воқеага ҳайрон қолмасликнинг, ажабланмасликнинг иложи йўқ. Шу оятнинг охирини ўқиймиз: “...Рут оҳиста келиб, унинг оёқ томонини очиб, ётди”.
Ушбу парчада тасвирланган Рутнинг хулқини “ўйлаб қилинган” ёки “одобли” деб, асло айтиб бўлмайди. Ахир, бу бир эркакни йўлдан оздириш-ку, бироқ Раббий буни ибрат олишга лойиқ ҳолат деб ҳисоблайди. Модомики, Рутнинг тарихи алоҳида китоб қилиниб Муқаддас Китобга киритилган, унинг исми эса Исо Масиҳнинг насабномасида ёзилган. “Ўша даврда” чиройли аёл ярим кечаси ёлғиз эркакнинг олдига бориб (бунинг устига-устак эркак маст ҳолатда бўлган), унинг қўйнига отилиши оддий ҳолат бўлган, деб айтадиган одамлар ҳам, албатта, топилади. Шундай одамлар сизга Сулаймоннинг Гўзад Қўшиғини “Масиҳ ва ва Унинг Келини ўртасидаги муносабатларни бизга кўрсатувчи илоҳий метафорадир”, дейдилар. Қуйидаги оятларни қандай тушуниш кераклигини улардан сўранг: “Пальма дарахтидай савлатлисан, кўкракларинг унинг меваларидайдир. Мен шундай дедим: “Пальма дарахтига чиқиб, шохларидан ушлайман. Кўкракларинг мен учун узумдай мазали, олмалардай ширин бўлсин” (Қўшиқ 7:7-8). Ахир, биз Муқаддас Китобни таҳлил қиляпмиз-ку, шундайми?
Йўқ, ўша кеча Рут билан Боз жинсий алоқа қилишган, деб ўйламайман; улар ўзларини номуносиб тутишган, деб ҳам айтмайман. Аммо ўша кеча улар дўстона суҳбатлашишган, деб ҳисобламайман. Мен сизга бир нарсани айтмоқчиман, аёлларнинг гўзаллиги беҳуда, уларнинг мафтункорлиги улар фақатгина “бошқаларга хизмат кўрсатганларида” намоён бўлади, деб жамоат аёлларни бекордан–бекорга ҳақоратлайди. Аёл ўзининг энг яхши ҳислатларини ўзини аёл каби тутганида намоён қилади. Боз ҳаракат қилишни бошлаши учун унга озгина туртки керак бўлди, ва Рутнинг бир нечта варианти бор эди. Рут уни қитиғига тегиши мумкин эди: “Сен эртаю кеч тинмай меҳнат қиласан. Нега энди бирозгина тиниб, ҳақиқий эркак эканлигингни менга исботламайсан?” Аёл унга кўз ёши қилиб, ялиниб–ёлвориши ҳам мумкин эди: “Боз, ил-ти-мос, ҳадеб чўзавермай менга уйлангин”. Рут Бознинг ҳақиқий эркак эканлигидан шубҳаланиши мумкин эди: “Мен сени ҳақиқий эркак деб ўйлагандим, минг афсуски янглишган эканман”. Боз ўзини ҳақиқий эркак эканлигини кўрсатиши учун, Рут ўзини ҳақиқий мафтункор аёл қилиб кўрсатди. Аёл сархуш эркакнинг олдига келди, уни руҳлантирди, ҳаракат қилишга даъват этди... хуллас, уни йўлдан оздирди. Аёллар, эрларингиздан сўранглар-чи, улар нимани маъқул қўрар эканлар?
Яхши кўрган йигитимни менга тезроқ уйланишини кўзда тутиб, турмушга чиқмаган қизга йигитимнинг уйида у билан бир кеча бирга бўлишини таклиф қилармидим? Шубҳасиз, йўқ. Эр хотинни тинмай калтакласа, эринг билан жинсий алоқа қилишдан бош тортмагин, деб ўша хотинга айта оламанми? Ҳеч қачон. Ҳеч бўлмаганда, бу ҳолат сув юзида кетаётган Бутрус бизга бирор ҳовуз юзидан ўтишни маслаҳат беришидан фарқли ўлароқдир. Бу воқеанинг маъноси –биз учун ушбу ҳолатда нима энг муҳим нарса. Унинг маъноси эса қуйидагича: ҳар бир аёлга маълумки, Бознинг кўз ўнгида ҳимоясиз ва мафтункор кўриниш учун, Рут шундай йўл тутади. Рут Бозни ўзини эркакларча тутишига истак туғдирганда, Бозда чиндан ҳам аёлнинг қаҳрамонига айланиш истаги пайдо бўлади. Мен айнан шуни сизга етказмоқчи эдим.
Қаттиққўл аёллар
Аёл зотини инсоният тахминан уч тоифага бўлиши мумкин: ҳукмронлик қилишга интилганлар, бахтсиз ва мафтункор аёллар. Биринчи ва иккинчи тоифадаги аёллар Момо Ҳавонинг гуноҳга ботиши туфайли пайдо бўлган, учинчи тоифадаги аёлларни Худо томонидан ўзгартирилган, яъни қайта туғилган аёллар ташкил қилади. Уларнинг асосий вазифаси шундан иборатки, улар атрофдагиларга ўз гўзалликларини ҳадя этишдан қўрқмайдилар.
“Отлар афсунгари” кинофильмидан Энни ҳақида олдин гапиргандим. У қаттиққўл, ҳукмронлик қилишга интилувчи аёл эди. У эрнинг ёрдамига муҳтож эмас, ҳамма нарсани ўз назорати остида тутиб туради. Уларнинг оиласида Энни оила бошлиғи ҳисобланади. Унинг бундай хулқ-атворининг сабаби ҳаммага маълум. Хотин эрга дейди: “Сен заифсан, ишончга нолойиқсан, мен эса кучлиман. Мен йўлбошчилик қилишимга ижозат бер, шунда ҳаммаси яхши бўлади”. Аёл кишининг бундай нуқтаи назари эркакка жуда ёмон таъсир қилади. Қаттиққўл бўлган аёл ҳимоясиз кўринишни инъкор этади, ўзининг мафтункорлигини, жозибадорлигини йўқотади. Унинг ҳаётий дунёқарашини қуйидагича ифодалаш мумкин: “Йўлимдан қоч, ўзим бунинг уддасидан чиқаман”. Эркаклар бу каби аёллардан ўзини четга тортишининг ажабланадиган жойи борми?
Барча аёллар ўз эрларининг тийиқсиз қалбларидан чўчиб яшайдилар, бундай қалб эркакка Худо томонидан берилганини кўпчилик эсидан чиқариб қўяди. Эркак кучига ром бўлган аёллар. шу заҳотиёқ имкон қадар эрларининг бўйнига “арқон солиб”, уни ўзларига бўйсундиришни бошлайдилар. “Сен мотоцикл минишингни мен хоҳламайман. Нима кераги бор? Дўстларинг билан шунчалик кўп вақтинги ўтказишингни мен истамайман”. Бундай аёллар эркакларни ўтирғизиб сийдирадилар.
Қаттиққўл аёлларнинг яна бир тури мавжуд. “Сеҳрли апрель” кинофильмида тўртта аёл қаҳрамон тасвирланган, улардан иккитаси – бахтсиз, қолган иккитаси эса ҳукмронлик қилишга ва қолганларни ўзларига бўйсундиришга интилади. Кэролайн – шундай гўзал, чиройли аёл эдики, эркаклар у ёқда турсин, уни кўрган аёллар ҳам унинг ҳуснига ҳасад қилардилар. Аммо унинг чиройи шафқатсиз, аёл ўз ҳуснидан қурол сифатида фойдаланарди. У чиройи туфайли хоҳлаган нарсасига эришарди, шундан сўнг кўплаб яраланган қалбларни кераксиз буюмдай ташлаб кетарди. Унга меҳрибонлик етишмасди. Меҳрибонлик – аёл зотининг асосий хислатидир. Ожизлик ёки заифлик эмас, айнан меҳрибонлик ва мулойимлик. Фишер хоним бой-бадавлат ва қаттиққўл аёлларнинг яна бир вакилидир. Кичкинагина диктатор, у ҳамманинг ва барча нарсаларнинг устидан ҳокимлик қилади, ўз яқинларига ва узоқдаги қариндош-уруғларига, таниш-билишларига ҳам найранг ишлатади. Бирор кимсанинг заифлигидан жирканади, у ҳар қандай ижобий ҳис-туйғулардан жуда йироқ. Фишер хоним ва мафтункорлик – бир-бирига зид келадиган тушунчалар.
Қаттиққўл, ҳукмдорликка интилган аёллар атрофидаги барча одамларга бир нарсани уқтирмоқчи бўладилар: “Мен сизга муҳтож эмасман. Мен ҳимоясиз бўлишдан бош тортаман, мен билан мулоқот қилишга сизни таклиф қилмайман, сизлар менга ҳеч нима бера олмайсиз”.
Бахтсиз аёллар
Лотти – “Сеҳрли апрель” кинофильмининг яна бир қаҳрамони. Уни қаттиққўл деб атаб бўлмайди. Узоқ йиллар мобайнида у ўтакетган худбин, золим эр билан яшади. Эр Лоттини одам ўрнида кўрмасди, тинмай калтакларди, камситиб хўрларди. Шу йиллар ичида аёлнинг юраги тош бўлиб қолди. У худди эгасининг уришидан қўрқиб, айтганини бажарувчи кучукка ўхшарди. Эрнинг барча қайсарликларига уни севганидан эмас, балки ундан қўрққанидан ва итоат этиш иборасини нотўғри тушунганидан чидарди. Лотти ҳар доим руҳий азобланиш ҳолатида яшарди, йўқ яшарди эмас, бир амаллаб кун кечирарди. Лотти жамоатда Роуз деган аёл билан танишиб қолди. Роуз – имон–эътиқодли, жамоатнинг фаол аёлларидан бири. Умуман олганда, у сезиларли даражада мафтункор ва гўзал аёл, аммо эгнидаги кенг ва катта кийими, орқасига кичкина қилиб турмакланган сочи унинг мафтункорлигини сирли равишда беркитиб турарди. Унинг қалби ҳам тамомила беркитилган. Аёл ўз юрагини ибодат ва “эзгу ишлари” туфайли қўрғон қилиб ёпиб олган, юрагида ҳаётга ҳар қандай қизиқишини йўқотганича, зерикиб беркиниб ўтирибди.
Бир қарашда бахтсиз аёллар атрофдаги бошқа одамларни эзувчи қаттиққўл аёллардан фарқ қилади. Улар бошқаларни танқид қилмайдилар, ҳокимлик қилишга интилмайдилар, аммо улар атрофдагиларни ўзларига тортмайдилар, яъни маҳлиё қилмайдилар. Атрофдагиларга улар шундай деб айтмоқчи бўладилар: “Сизларни бу ерда ҳеч ким кутмаяпти”. Уларнинг кўзларидаги нур сўнган, юзларининг шуъласи ўчган, қалбларнинг иссиқлиги ҳам музлаган. Бундай хотинларнинг олдида эркаклар ўзларини кутилмаган ва чақирилмаган... ҳис этадилар. Бундай таъсир зўрға фарқланадиган бўлгани учун, бу рад қилиш шаклидан, табиийки, тушкунлик кўринишидан бошқа нарса эмас, уни аниқлаш қийин.
Бахтсиз аёлларнинг қаторига яна шундай аёлларни қўрқмасдан киритиш мумкинки, уларнинг хулқи уларнинг қалб жароҳатини белгилайди. Бундай аёллар ишқилиб ёлғиз қолмаслик учун, доимо эркакнинг ёнида бўлиш учун ҳар нарса қилишга тайёрдирлар. Бунга ажойиб мисол тариқасида самариялик аёлни келтиришимиз мумкин. Юҳанно баён этган Муқаддас Хушхабарнинг 4-бобида Исонинг у билан қудуқ олдидаги учрашуви тасвирланган. Самариялик аёл бирин–кетин эрларни алмаштириб, қалбидаги бўшлиқни шундай тўлдиришга ҳаракат қиларди. Аёлни осонгина қўлга киритиш мумкин, аммо ўзи ҳам ниҳоятда хира, шилқим аёл. Бизнинг бир танишимиз бундай аёлларни лаганбардор ва хушомадгўйлик қилишга, ундан кейин бошқа одамларга найранг ишлатишга ўч, деб атайди. “Терминал” кинофильмидан худди бош қаҳрамон Кэтрин Зета-Жонс сингари. Бундай аёлнинг номаси қуйидагича янграйди: “Мен сизга ниҳоятда муҳтожман. Илтимос, менга айтинг, мен кимман. Ўзингизнинг иссиқ қалбингиз билан мени иситинг”. Эркаклар бундай аёллардан фойдаланадилар, аммо уларни севмайдилар, чунки эркаклар ўзларини гўзал аёлларнинг юрагини, қалбини ром этишга, қалб қаҳрамонига айланишга аёлларнинг ўзи уларга имкон бермайдилар. Бахтсиз аёллар шундай қаҳрамон бўлишга эркакларни таклиф қилмайдилар.
Мафтункор аёллар
Назокатли бўл, ва шундагина севимли бўласан29*.
Овидий “Севги илми”
“Сеҳрли апрель” кинофильмининг сюжети асосидаги воқеа юқорида биз айтиб ўтган тўрт тоифа аёлларнинг чиндан ҳам гўзал, мафтункор бўлишига асосланган. Кэролайн меҳрибон ва мулойим бўлиб, анчагина тинчланиб қолди. Эндиликда у ўз чиройини, гўзаллигини кўз-кўз қилмайди, аммо мафтункорлигини юмшоқ ва журъатсизлик билан тақдим этади – айнан шунда унинг тавба қилганлиги намоён бўлади. Лотти ва Роуз ўз қадрларини энди билишмоқда. Улар мустақилликка эришиб, эрлари билан тенг ҳуқуқга эга бўлдилар. Эслаб кўринг-а, олдинлари улар оёқ артадиган пол латта эдилар. Ҳозирда улар бахтсиз эмас, балки мафтункор аёллар, чунки улар журъатлироқ бўлиб қолдилар. Атрофдаги одамлардан улар энди беркинмай қўйдилар – улар мулоқотга киришишга тайёрдирлар. Эркаклар бундай катта ўзгаришларни сезмай қолмадилар. Бундай натижаларга аёллар на қаттиққўллик, на ҳукмронлик қилиш истаги билан, на бировлардан қочиш, ва на арз қилиш билан эришдилар. Ҳамма нарсага улар ўз мафтункорликлари билан етишишмоқда. Уларнинг эрлари ҳам тавба қилиб муносиб эркакка, ҳақиқий қаҳрамонга айландилар.
Мафтункор аёл – бу ўзлигини англашдан қўрқмайдиган аёл, у ўз гўзаллигини ва юрагини беркитмайдиган ва шу билан бирга, эркакларга уларнинг тўлиқ сифатларини очишга ёрдам берувчи чиройли ва камтар аёл. Хуллас, бундай аёллар биз юқоридаги бобда тасвирлаб ўтган аёллардай тутмоқдалар ўзларини. “Самолардаги сайр” кинофильмида биз икки аёлни кўрамиз, улар асло бир-бирларига ўхшамайдилар, улар бир-бирига қарама–қарши хислатларга эга. Улардан бирини, Пол Саттоннинг хотинини (Киан Ривза ижросида) мафтункор аёл деб айтиш жуда қийин. Аёл эрининг юзига шундай дейди: “Сен мен кўришни хоҳлаган эркак эмассан”. Бу аёл айёрлик қилишга уста, ўзига бино қўйган аёл. Уларнинг ўртасидаги муносабатлар эрнинг четда, бошқа жазман орттириши билан якун топади. Қаҳрамонимиз автобусда учратиб қолган аёл ниҳоятда мафтункор. У кучли, ўзига ишонган аёл ва шу билан бирга, мулоқот қилишга кўнгли очиқ, камтар аёл эди. Унинг эркакка муносабатини қуйидагича сўзлар билан ифодалаш мумкин: “Сен ажойиб эркаксан”.
Хуллас, сизнинг жозибадорлигингиз қандай намоён этилишидан қатъий назар, севгига тўла Одам ато индамасдан гўзал,
унга муҳтож бўлган аёл ёнидан индамай ўтиб кетолмайди.
Аёл бундай эркакка ишонади.
Севган аёлининг тилларидан эркак киши ҳаммасидан ҳам қуйидагича сўзларни эшитишни хоҳлайди: “Менга сен ва сенинг кучинг керак. Сен барча қийинчиликларни енгишга қодирсан. Мен сенга ишонаман”.
Гуноҳкор эркакларга бўлган севги
Ҳамма эркаклар ҳам гуноҳни ювиш йўлига ўтмаганликларининг далили, менимча, ҳеч кимда шубҳа уйғотмаса керак. Ён-атрофимизда шундай эркаклар борки, уларнинг муносабатларини на самимий, на хавфсиз деб атаб бўлади. Сизларнинг баъзи-бирларингиз шундай эркакларнинг турмуш ўртоғисиз. Ҳар ҳолда эртами, кечми – ўз ҳаётимизда шундай одамларга сўзсиз дуч келишимизга тўғри келади. Бундай эркакларни қандай севиш мумкин? Бу ерда, ўйлашимча, доноликсиз ва топқирликсиз... иш тутиб бўлмайди. Дэн Аллендернинг “Довюрак севги” китобининг сўнгги уч боби – “Ёвуз одамни қандай севиш мумкин”, “Бефаросат эркакни қандай севиш мумкин” ва «”Нормал” гуноҳкорни қандай севиш мумкин» - биз учун ниҳоятда фойдали бўлиши мумкин.
Исо нима деганини эслайлик: “...марваридларингизни чўчқалар олдига ташламанг...” (Матто 7:6). Ҳар бир соғлом фикр юритмоқчи бўлган инсон учун маълумки, Исо “чўчқалар” деганда, шубҳасиз, У одамларни назарда тутган. Модомики шундай экан, унда гап мана нимада: “Эҳтиёт бўлинглар, ўзингизнинг зебу зийнатларингизни бировларга берманг, улар қимматбаҳо буюмларнинг гўзаллигини тўғри баҳолай олмайдилар, аксинча, уларни оёқ-ости қилиб ташлайдилар”. Китобимизнинг контекстида марварид ва зебу зийнатлар мисолида биз аёлнинг қалбини, унинг гўзаллигини кўриб чиқамиз. Аёл эркакнинг самимийлигини, аёлга нисбатан унинг муносабати жиддийлигини текшириб кўриш имкониятига эга. Сиз ўзингизнинг зебу зийнатларингизнинг бир қисмини беринг, асло ҳаммасини ва бирданига бериб ўтирманг. Ушбу вазиятда аёл худди Худодай иш тутмоғи лозим, чунки Худо бизни Ўзига чорлар экан, биз қандай ҳаракат қилишимизни қараб, кузатиб туради. Айтган фикримизни бир неча мисоллар орқали тасвирлаб беришга ҳаракат қилиб кўрамиз.
Жениснинг эри – ниҳоятда ҳафсаласиз ва лоқайд одам. Унинг атрофида содир бўлаётган нарсаларга эр шунчалик лоқайдки, баъзида Женис эрининг юраги умуман олганда, қачонлардир кўкракда дукиллаб урганмикан, деб ўйлаб шубҳаланади. Хотиннинг хўрлиги ва пушаймони эрни янада ўзи билан ўзи бўлиб қолишга мажбур қилди. Эр жиззаки эмас, хотинга маълум бўлишича, унинг ёмон одатлари ҳам йўқ. У камгап, одамови, ҳамма нарсага панжа орасидан қарайди. Одам эмас, тирик мурда. У яшамайди, яхши йўлга қўйилган механизм сингари ҳаракат қилиб, кун кечиради. У ҳамма нарсага эътиборсиз, ҳеч ким ёқтирмайдиган қўшнига ўхшайди. Шундай қилиб, Женис Муқаддас Китобдаги Рутдан ўрнак олмоқчи бўлди.
Бир куни ишдан қайтган Жениснинг эри болаларининг уйда йўқлигидан хайрон бўлди (болаларни Женис бувисинига бир кунга жўнатган эди). Меҳмонхонадаги стол оппоқ дастурхон ёзилиб, чиройли қилиб безатилган. Столнинг ўртасида иккита шамчироқ ёниб турарди. (Женис кўп нарсани Эстердан ўрганган эди.) Чиройли тугмачали кўйлак кийиб, атайлаб тепадаги тугмачаларини тақмади. Кечки овқат тугашига қадар, қадалмаган тугмачаларнинг сони ортиб борарди ва эрнинг нигоҳи бирдан хотинининг янги кийиб олган жимжимадор ички кийимига тушди. Женис эрига ишқий алоқа қилишни таклиф қилди. Аммо унинг режасининг кульминацияси кейинги кунга тўғри келди. Ишдан кеч қайтаётган эр кечаги базми жамшиднинг давом этишига ишониб келарди. Қуюққина ўтиришнинг сўнггида эр эндигина “лаззат оғушига” ўтишга тайёргарлик кўраётган эди. Аммо Женис унга бир савол билан мурожаат қилди. Бундай саволни кутмаган эр жойида қоқилган қозиқдай, қотиб қолди. Савол юмшоқ ва ҳотиржамлик билан берилган эди:
-Азизим, сени фақатгина менинг танам қизиқтирадими ёки қалбим ҳам ташвишга соладими?
Бу моҳирлик ва эпчиллик билан қўйилган тузоқ эди. Ўзини йўқотиб қўйган Жениснинг эри, жавоб бусиз ҳам аниқ бўлса-да, индамай турарди.
-Мен ҳам қалбим билан, ҳам танам билан сеники бўлмоқчиман, - деб гапини давом эттирди Женис. - Бизнинг никоҳимиз фақатгина сенинг кирларингни ювиб, овқат пишириш билан кифояланиб қолмай, балки сенинг юрагингга кириб боришим учун йўл кўрсатишини ҳам хоҳлайман.
Ўша куни эрининг ҳирсини уйғотиб қўйиб, Женис у билан бирга кечани ўтказишдан бош тортди. Эрида нафақат жисмоний, балки эмоционал ҳис-туйғулар уйғонишини хотин кутарди. Олдинига эрнинг бу йўналишдаги ҳаракатлари суст эди, аммо унинг хатти-ҳаракатларида яқинлашишга бўлган интилиш яққол сезилиб турарди, келажакда ҳаммаси ижобий томонга ўзгаришига у қатъий ишонган эди.
Бетсининг эри – ҳақиқий кўпол одам. Жамоатда оқсоқол сифатида ўзининг фазилатларини ҳаммага намоён этган, аммо уйда бўлса у умуман бошқача одам, золим. Бетси энди ўзини олиб қочмасликка, рўй бераётган вазиятдан бошқача йўл билан чиқиб кетишга қарор қилди. Эр психолог қабулида бўлиб, ундан маслаҳат олишини Бетси таклиф қилди. Эр шундай қилди ҳам... аммо мутахассис эрнинг уйидаги юриш-туриши, хулқи ҳақида гап очганда, эр ўрнидан турди-да, индамасдан чиқиб кетди.
Охир-оқибатда, бошқа чида олмай, Бетси уни ташлаб кетди. Бироқ у билан ажрашиш учун эмас, балки эр ўзини бундай тутиши қандай аянчли аҳволга олиб келишини билсин, тавба қилсин деб, Бетси шундай қилди. Хотин рўза тутиб, эри учун ибодат қилди. Аммо эр тўғри йўлга юрмади, аксинча, янада шафқатсизлашиб, оилада юз бераётган келишмовчиликларда ва муаммоларнинг барчасида хотинини айблаб, уни болаларининг олдида ва жамоат олдида қоралади. Бетси эса ўз нуқтаи назарида қатъий турарди. Афсус ва надоматлар бўлсинки, ақлини йиғиб олмаган эр хотини билан ажрашишга қарор қилди. Эр гуноҳларига тавба қилганда, оиладаги муҳит ўзгариб, уларнинг оилавий ҳаёти гуллаб-яшнаши мумкинлигини хотин унга қанчалик тушунтиришга уринмасин, эр бўйин эгишни истамади. Ўз бойлигидан воз кечишни истамаган йигит билан Исо учрашганда, унинг кетишига Исо имкон бергани сингари, Бетси ҳам эрининг ажралиб кетишига ризолик билдирди.
Ўз гўзаллигини ва меҳрибонлигини намоён қилишда Раббий нақадар сахий ва мурувватли! У туфайли ҳар куни қуёш бизга ўз нурини беради, У Ўз севгиси орқали бизнинг қалбларимизни ёқимли оҳангга ва хурсандчиликка тўлдиради. Лекин шу билан бирга, У шундай дейди: “Мени бутун қалбингиз билан изласангиз, топасизлар” (Ермиё 29:13). Ҳар бир аёл гўзал бўлиш учун мана шу ажойиб мисолдан ўрнак ўлиши лозим. Эркак кишининг ортидан қувиб юриш ўрнига, ёки аксинча, ундан беркиниб юриш ўрнига, мулоқот қилиш учун меҳрибон ва мафтункор бўлиш билан бир қаторда, сизга ўз юрагини очишга тайёр бўлган одамни кутишингиз кифоя.
Ёлғиз аёллар
Марям, Роҳила, Тамар ва Рут ҳаётларининг бу даврида, Муқаддас Китобда улар ўзларининг улуғворликка эришган даври ҳақида ҳикоя қилинади, улар турмушга чиқмаган эдилар, бундай ҳолатдан бохабар бўлишимиз бизни руҳлантириши мумкин. (Тўғри, Марям унаштириб қўйилган эди, аммо Худовандга розилик билдирганда, унинг фотиҳаси бузилиб кетмаслигига қизнинг ишончи комил эди.) Бу аёллар ёлғиз бўла туриб, шунга ўхшаш буюкликка ва гўзалликка эришиш мумкин эканлигининг ёрқин мисолидир. Қолаверса, уларнинг мисоли ҳозирги кунда ёлғиз аёлларга юкланаётган “поклик” ҳақидаги тасаввурдан кескин фарқ қилади. Бизга хат йўллаган бир ёшгина аёл бу борада ўз фикрини шундай ифодалайди: «Кўплаб бошқа аёллар, шу жумладан мен ҳам, аёллар поклиги тушунчасини “сизга ёқиб қолган эркакни, то у сизга ўз юрагини тақдим этиб, сизга уйланишга тайёр эканлигини айтмагунча, уни тўлиқ инкор этиш керак”, деб хато талқин қиладилар».
Бир нарса тушунарсиз, бу ҳолатда нима учун эркак сизга бундай таклифни қилиши керак?
Шубҳасиз, аёл уни ёқтириб қолган эркакнинг кўзига мафтункор бўлиб кўринишга ҳаракат қилади. Табассум, нозик қарашма, меҳрибонлик, эркакка ва у шуғулланаётган ишга қизиқиш уйғотиш - буларнинг ҳаммаси табиий ва оддий ҳолат. Яхши кўрган инсон билан учрашганингизда, унга янада ёқишга интилишнинг ва уни шунга мос жавоб қайтаришга ундашнинг асло ёмон жойи йўқ. Ҳа, сиз унга ўз гўзаллигингизни тақдим этишингиз мумкин, фақат бирданига эмас, балки аста–секинлик билан, шунда ҳам, агар эркак сизга нисбатан қизиқиш уйғотаётган бўлса ёки кўнглингизни топишга интилган тақдирда. Албатта, то у сиз билан бир умрга бирга бўлиш истагини лойиқ тарзда сизга етказмагунча, ҳис-туйғуларингизнинг бир қисмини сиз ундан сир тутишингиз лозим. Ана шундагина, никоҳ кунининг биринчи кечасидаёқ, сиз ўзингизни тўлиқ унинг ихтиёрига топширишингиз мумкин. Аёл “ҳаммасини” бирданига эркакка топшириши ярамайди, аммо ҳеч нарсани унга бермасдан ҳам тура олмайди.
Шундай қилиб, аёл ўз зийнатларининг қанчасини ва қачон тақдим қилиши мумкин? Ушбу саволга жавоб бериш учун бир боб билан кифояланиб бўлмайди. Сиз бир нарсани ўзингиз яхшилаб ўйлаб кўриб, тушуниб олишингиз керак: жуда яқин муносабат қилишдан нега хавотирланаётганингизни, ёки аксинча, эркак билан ўртадаги муносабатларингизни шиддат билан ривожланишига сизга нима туртки бўлаётганини аниқлаб билинг. Бунинг сабабларини ҳам таҳлил қилиш лозим: нега у сизнинг диққат-эътиборингизни қозонмоқда ёки нима сабабдан сизнинг ҳузурингизда у ўзини худди шолдай ҳис қилади. Дилкаш, меҳрибон, мафтункор ва мукаммал шахс бўлинг.
Баъзибир ёшгина, умуман олганда тузуккина йигитларда ҳам эмоционал ахлоқсизлик мавжудлигини айтмай ўтиб кетиш мумкин эмас. Бундай хислатлар қуйидагича намоён бўлади: қалбида бетинч қалб туғёнини англаган ўспирин ўзига бирор дардкаш қизни излаб топишга интилади, токи юрагидаги изтиробларини дарлашсин. Ўз навбатида қиз ҳам унга шундай йигит эътибор қаратганига миннатдорчилик тариқасида, дилдан суҳбатлашишга розилик билдиради. Ёшлар бир-бирлари билан ўз ҳаётларининг икир-чикирларигача, кўнгил сирларигача ўртоқлашишади, қалб жароҳатлари ва Раббий билан яқин муносабатлари ҳақида сўзлаб берадилар. Шу билан бир қаторда, йигит қандайдир мажбуриятларни ўз зиммасига олишга шошилмас эди. У энди ўзига ёққан қиз билан дилдан роҳатланарди, ишқий саргузаштлардан маст... кейин эса уни ташлаб кетади. Натижада қизнинг қалбига яна бир жароҳат етказилди: “Мен яна қандай хатога йўл қўйдим?” Қиз йигитнинг самимий эмаслигини кўра билмади, унга уйланмаслигини, ҳатто уйланишга ваъда бермаслигини ҳам тушунмади. “Онг ва хис-туйғулар” кинофильмида ҳам Уилоби Марианнани худди шундай тарзда алдаб кетган.
Эҳтиёт бўлинглар: эркак киши то ўзининг ниятлари самимий эканлигини ва ўзининг кўнгли яқинлигини исботламагунча, сиз ҳақиқатдан ҳам ўзингизни тўлиқ унинг ихтиёрига топширишга шошилманг. Эркакнинг бошқа аёллар билан муносабатлари қандай ривожланишига эътибор қилинг. Бундай муносабатларда нимадир одамни ҳушёр тортишга мажбур қилмаяптимикан? Агар шундай ҳолатлар мавжуд бўлса, у билан сизни ташвишга солаётган масалаларни албатта муҳокама қилинг. Эркаклар орасида унинг яқин дўстлари бор-йўқлигини ва улар қандай эркаклар эканлигини аниқланг. Иш фаолияти давомида у ўзини қандай кўрсатган? Худо билан унинг муносабатлари самимийми ёки сохтами? Ўз қалб жароҳатларига у қандай фикр билдиради, Одам атонинг авлоди сифатида тажовузкорлигини ёки сустлигини тан олишга тайёрми? Унинг яшашдан мақсади нима? Кўриб турганимиздек, саволлар жуда кўп, аммо сизнинг қалбингиз – ҳақиқий хазина ва сиз бундай қалб инъомини қабул қилишга тайёр бўлган зотга ва бу инъомдан у энг яхши тарзда фойдаланиш қобилиятига сазовор бўлган инсонга топширишингизни жуда-жуда хоҳлаймиз.
Яхши, лекин бегона эркаклар
Аёл қалбининг эркакдаги кучлиликни уйғотиши, ёки аксинча, эркакдаги довюракликнинг аёл мафтункорлигини намоён этиши, никоҳ қурмаган эркак ва аёл ўртасидаги муносабатлар йўли содда, самимий бўлиши мумкин. Жамоатлар томонидан одат тусига киритилган бидъатлар қўрқуви остида биз жуда узоқ яшаб келдик. Баъзи дин пешволарининг фикрига кўра, эркак ва аёл ўртасидаги ҳар қандай муносабатлар мудҳиш воқеаларнинг сабабчиси бўлар экан, ёхуд ёмон ҳодисалар билан якун топар экан. Бахтга қарши, ҳар иккала жинсга хос бўлган ажойиб хислатларни биз бир-биримизда намоён қилишнинг кўплаб имкониятларидан маҳрум этилганмиз.
Кунларнинг бирида Худованд билан танҳо ибодат қилиш мавзусига бағишланган семинарларнинг бирида Жон маълум сабабларга кўра қатнаша олмади. Эртаси куни семинарга келган бир хоним билан (Стейси) менинг ўртамда кўнгилсиз тушунмовчилик юз берди. Содир бўлаётган воқеаларга унинг совуққон муносабати менинг нақ юрагимга руҳан азоб берди, бир ўзим душманнинг руҳий ва шиддатли ҳужумига қарши туришга мажбур бўлдим. Мен учун ибодат қилишини Моргандан илтимос қилиб сўрадим. Морган бизнинг командамиз аъзоларидан бири. У чин дилдан ва самимий ибодат қилди. У менинг ёнимни олди, душман мени тарк этишига мажбур қилди. Унинг ибодатлари ва менга қарата айтилган илиқ сўзлари руҳим кўтарилишига сабаб бўлди ва ўша кунга тўғри келган синовларнинг ҳаммасини мен енгиб ўтдим. Мен ўзимнинг ҳимоясиз эканлигимни яшириб ўтирмадим, мен Морганга ёрдам сўраб мурожаат қилдим. У ўз кучини намоён этиб, соддадиллик ва камтарлик билан ёрдам қўлини чўзди. Менинг унга нисбатан миннатдорчилигим қуйидаги сўзлар орқали ифодаланди: “Морган, оғир дақиқаларда сенга суянсам бўлади”. Ахир, шундай сўзлар унга далда бўлмайдими?
Худди шундай гапларни бизнинг ибодатларимизда иштирок этаётган аёллар ҳақида ҳам айтиш мумкин. Улар ўзларининг иштироки ва қўллаб-қувватловчи сўзлари билан мен (Жон)га бир неча бор руҳан мадад берганлар. Аёлларнинг ҳаётларига ижобий таъсир кўрсатаётганлигим, уларга қилган яхшиликларим ва кўрсатган кўмагим учун аёллар менга миннатдорчилик билдирар эдилар. Шуни таъкидлаб ўтиб лозимки, мен севимли турмуш ўртоғим Стейси учун ўзимни лойиқ эр деб ҳисобламаганимда, уларнинг миннатдорчилиги, мадади менинг кўнглимни кўтарарди. Уларнинг дўстона кўмаги ўзига яраша гувоҳ тарзида хизмат қиларди: “Жон, сен ишончли ва кучли эркаксан, биз аёл сифатида сендан миннатдормиз”. Уларнинг қўллаб-қуввватловчи ва руҳлантирувчи сўзлари менда улар билан ишқий муносабатларга киришиш истагини уйғотмасди, шуниси қизиққи, уларнинг илиқ гаплари менда доимо Стейси билан бирга бўлиш хоҳиш-истагини янада кучайтирарди.
Бизнинг жамоатимиздаги кўплаб аёллар Жон томонидан кўрсатилган мададни ва самимий ҳамдардликни ҳис қилардилар: Жон аёлларнинг нимага эҳтиёж эканликларини билади, уларга шахс сифатида ўзларини намоён этишларига ёрдам беради, уларни иблис тўридан қутқариб олишга шиддат билан курашади. Шундай кучли, эътиборли ва меҳрибон эркак ёнида аёллар ўзларини гўзал, мафтункор ҳис қиладилар. Қайсидир маънода Худо унинг ёрдами туфайли аёлларнинг ҳар бирининг руҳини кўтаради: “Ноумид бўлма, сен ҳам ўз ҳаётингда Жонга ўхшаган яхши эрни албатта учратасан. Наҳотки бундай ишонч сенинг аёл қалбингни руҳлантирмаса?”
Бундай умид-ишончни тадбиқ этиш учун ҳаёт бизга турли-туман имкониятларни ҳадя этади. Ростини айтганда, унинг амалга ошиши албатта муқаррар. Эркак киши ўзининг олдинги куч-ғайратига ва биринчи даражали эркаклик хусусиятига эга бўлганда, унинг атрофидаги аёллар унинг кучини сезмай қолмайдилар, унга беэътибор бўлмайдилар. Аёл ўзининг биринчи даражали аёллик хусусиятига эга бўлганда, унинг атрофидаги эркаклар бундай гўзалликни сезмай қолмайдилар, унга беэътибор бўлмайдилар. Ҳа, чинакам кучга эга бўлиш ва чин гўзалликка етишиш сиз учун ҳақиқий синов бўлади. Агар бизнинг қалбимизда бошқа одам – эркак ёки аёл туфайли нимадир ҳаракатга келса, сиз билан биз танлов олдида қоламиз. Танлов шундаки, синалмаган эримиз ёки хотинимиз билан бирга оила қуриш таклифини қалбимизнинг уйғониши сифатида қарашимиз керакми ёки никоҳдан ўтмаган бўлсак, Худонинг нияти сабабли бундай одам – эркак ёки аёл ҳаётимизда пайдо бўлсин, деб ибодат қилишимиз керакми? Қарама–қарши жинс вакили билан мулоқот қилиш бизга шу каби синовни кафолатлайди. Бундай вазиятдан қочиб қутулишнинг ягона йўли –мусулмон аёллар сингари паранжига ўраниб олишдир. Бу эса, тўғрисини айтиш керак, ниҳоятда қайғули ҳолат, қолаверса, Муқаддас Китоб бўйича ҳаракат қилмасликдир.
Аёл эркакка ўз севгисини қандай исботлаши керак, деган саволимиз эсингиздами? Уни ўзининг мафтункорлиги билан ром қилиш! Баъзи бирларингизни “мафтун қилмоқ” феълининг жинсий яқинлик маъносидаги жузъий ўзгалиги довдиратиб қўйиши мумкин. Айниқса шундай ҳолатлар мавжудки, унда эркак ва аёл ўртасидаги муносабатларда жинсий яқинлик ҳақида умуман гап кетмайди, бундай муносабатларга ишора ҳам қилинмайди. Бироқ биз мафтункорлик ҳақида сўз юритганимизда, аслида қандайдир йўллар билан аёллик фазилати эркаклик фазилатини уйғотишга қодир эканлиги принципларини назарда тутамиз.
Эзоп қаламига мансуб бўлган, шимолий Шамол ва Қуёш ўртасидаги баҳс ҳақида қадимий масални, эҳтимол, қачонлардир эшитгандирсиз. Юқоридаги сизнинг шубҳаларингизни ушбу масал тарқатиб юбориши мумкин.
Кунларнинг бири Қуёш ва баджаҳл шимолий Шамол, улардан қай бири кучлилиги борасида баҳслашиб қоладилар. Узоқ тортишганларидан кейин ким ҳақ эканлигини катта йўлда от миниб кетаётган сайёҳда синаб кўрмоқчи бўлдилар.
-Қара, - деди Шамол, - мен унга қандай ҳужум қиламан: унинг елкасидаги чопонини бир зумда ечиб оламан.
Шундай деб айтиб, Шамол кучининг борича саёҳатчига қарата пуфлай бошлайди. Шамол қанчалик уринмасин, саёҳатчи шунчалик қаттиқроқ чопонига ўралиб оларди: об-ҳавонинг ёмонлигидан нолиганича, ўз йўлини у давом эттираверди. Шамолнинг ғазаби янада ортди, аччиғи чиқиб бечора йўловчининг устига ёмғир ва қор ёғдирди. Шамолни қарғаб, саёҳатчи пўстинини енгларини кийиб, белига тасмани бойлаб олди. Шунда Шамол унинг чопонини ечиб олиш қўлидан келмаслигига ишонч ҳосил қилди.
Рақибининг ожизлигини кўрган Қуёш жилмайди, булутлар орасидан чиқиб еру осмонни, шу билан бирга совуқдан қотган саёҳатчини иситди. Қуёш нурларининг иссиқлигини ҳис қилган сайёҳнинг руҳи тетиклашди, Қуёшга ҳамду сано айтди. Сўнг эгнидаги чопонини ечди, уни ўраб, эгарга боғлаб олди.
-Кўрдингми, - деди шунда камтарин Қуёш баджаҳл Шамолга, - қахр-ғазаб билан эмас, меҳру муҳаббат билан кўпроқ нарсага эришиш мумкин30*.
10
Оналар, қизлар, сингиллар
Шундан сўнг Одам хотинининг исмини Ҳаво
(яъни Барҳаёт) қўйди, чунки у ҳамма ҳаёт
эгаларининг онаси бўлди.
Она ва сингилнинг ҳис-туйғуси нақадар
чуқур, лаззатли ва жозибали бўлиши
мумкин.
Ҳар биримизга “она” сўзи жуда яхши маълум – унинг маъноси турли-туман ва ажойибдир. Она-ер – барча ўсаётган ва гуллаб-яшнаётганларнинг манбаи; она-табиат – кутилмаган тўфон ва торнадоларнинг манбаи; “она-тикан” – бизнинг қаршилигимизга қарамай, саккиз яримдаёқ бизни ухлатгани тўшакка тортади; она-ватан эса биз туғилиб ўсган ва жонимизга фидо қилишга тайёр бўлган юртни гавдалантиради. Она – бу ҳаёт манбаидир. Она муқаддас ва буюк, у боқиб катта қилишга қодир, аммо ҳамма ёқни бузиб ташлашга ҳам қодир. Ҳар бир одамнинг тажрибасидан келиб чиққан ҳолда, “она” сўзи унда меҳрибон, дилкаш аёл тушунчасини намоён қилади, ёки “она” сўзи янграши биланоқ одамнинг томирларидаги қон қотиб қолишига мажбур этади.
Оналар билан бизнинг салбий ёки ижобий, қутқарувчи ёки бадном қилувчи муносабатларимиз бизга жуда катта таъсир кўрсатди ва эндиликда нақадар ажойиб, жозибали, мафтункор аёллар бўлиб етишишимизга ёрдам берди. “Қизил чодир” кинофильмининг қаҳрамони Дина бу борада шундай дейди: “Аёлни тушунишни истайсизми? Ундан ўз онаси ҳақида сўзлаб беришни илтимос қилинг ва унинг ҳикоясини диққат билан тингланг”.
Ҳамма аёллар ҳам она бўлиш бахтига муяссар бўлмайдилар, лекин барча аёлларнинг оналари бор ёки онани топиш истагида бўладилар. Она ва қизни боғлаб турувчи ришталар ниҳоятда муқаддасдир, бундай муносабатлар меҳр-муҳаббатга, ҳис-ҳаяжонга тўла бўлади. Баъзида муносабатлар оила ришталарини икки томондан бўғаётган киндик ичагига ўхшайди. Қизнинг онага меҳрибонлик қилмоқчи бўлгани бу ёшгина мавжудотнинг онасидан ажралиб чиқиб кетиши истагидан паст келади. Барча оналар ўз қизларининг бўйи етиб улғайишларининг оғир даврига дуч келадилар. Қони қайнаб турган ўспирин қизларнинг калондимоғ қилиқлари ва жиртакилиги биринчи навбатда бечора оналарнинг бошига ёғилади. Ўйламай гапирилган зардали, аччиқ сўзлар ва дўқ-пўписалар можароларнинг иккала иштирокчиларининг – она ва қизнинг қалбларида битмас жароҳатлар, излар қолдиради.
“Умид қиламанки, эгнингга мана шу кўйлакни киймайсан”. Жуда кўп оналар қизларига шундай саволларни йўллаганлар ва айнан мана шундай кўйлакда кўчага чиқишларини эшитиб, қаттиқ ранжиганлар. “Сиз ҳозирги замон модасида нимани ҳам тушунардингиз!” – кўпинча оналар қизларидан шундай жавоб олардилар.
Она қизларининг ўтиш ёши билан боғлиқ бўлган даврни, довул ва бўронлар мавсумини қандай ўтказишига келажакдаги уларнинг ўзаро муносабати қай даражада шакланиши боғлиқ бўлади.
Кўплаб меҳрибон ва суюкли аёллар ўзларининг қизлари ўзларининг акси ёки уларнинг ўзининг давоми деб ҳисоблаб, жуда катта хатога йўл қўядилар. Демак, шу йўсинда қизларини улар хотин ва она вазифасини бажаришга қодирлигини тасдиқлайдилар. Аммо “уларнинг қизчалари” она танловидан умуман бошқача, она танловига зид равишда иш тутганларини эшитган оналар кўпинча ҳангу манг бўлиб қоладилар, хафсалалари пир бўлади, баъзан эса чуқур қайғуга тушадилар. Ўзини қиздан алоҳида, мустақил равишда қабул қилишни билмаган онанинг қалбида изтироб, дилхасталик рўй беради, бу ўз навбатида чигал муносабатларни янада оғирлаштиради. “Ҳаммасини тартибга келтиришга” интилган она шахс сифатида ўзини мустақил намоён қилмоқчи бўлган қизини яна яккалатиб қўяди.
Оналар ўз қизларини ўзларини қандай тутишга ва нималарга ишонишга ўргатишга ҳақлидирлар, аммо оналар ўргатган нарсаларни қабул қилиш ёки қабул қилмаслик ўсиб бораётган қизларнинг ихтиёридадир. Қизларнинг ўсиш даври оналар учун осон бўлмаслигини улар тушунадилар, аммо барибир хурсандчилик вақти бўлишига умид қиладилар. Бироқ баъзида она ва қиз ўртасидаги келишмовчиликларни ҳал қилиш учун узоқ йиллар керак бўлади, бу ўтган давр ким учун харсандчилик ёки машаққатли давр бўлганлигини гапиришнинг асло кераги ҳам йўқ.
Қизларнинг қалби меҳрибонлик ҳукм сурган ва шахс сифатида шаклланиб, намоён бўлишига ҳеч ким ва ҳеч нарса тўсиқ бўлмаган оилаларда гуллаб–яшнайди. Қизларини яхши кўрадиган ота-она уларга, айни пайтда бутун оламга катта совға олиб келадилар. Қизни тарбиялашда онанинг ўрнини баҳолаш жуда қийин – айнан она қизига қизлик фазилатларини очишга ва ажойиб гўзаллигини ҳаммага намоён этишга йўл кўрсатувчи вазифасини бажаради.
Қизнинг онаси бўлиш мен (Стейси)га насиб қилмади, қизнинг онаси бўлиб, уни тарбиялаш тажрибасига эга эмасман. Турмуш ўртоғим ва уч ўғлим ҳозир ҳовлида қандайдир портлатиш ишлари билан машғуллар. Қўлбола М-60 русумли пулемётининг қисмларини тўплаб, ўзларида мавжуд бўлган ўқ-дори – порохни солиб ўқладилар. Улар эсда қоладиган, ҳақиқий портлаш қилишга тайёргарлик кўрардилар. Кечқурун меҳмонларни кутиш ва ўтириб биргаликда чой ичиш одатлари бизнинг оилада маъқулланмайди. Ўғилларимдан ҳеч бири уларнинг тикка сочларини силашим у ёқда турсин, ҳаттоки қўл теккизишимга ҳам йўл қўймайдилар. Ахир, менинг қизим бўлмаса-да, менинг ўзим аёлман–ку.
Уй томонга олис йўл
Тан олиш керакки, мен (Стейси)нинг онам билан ўртамиздаги муносабатларни биртекис, уйғун деб атаб бўлмайди. Ўртамиздаги муносабатлар онам учун ҳам, мен учун ҳам ниҳоятда ташвишли эди, бунинг устига, доимий тушунмовчилик ва зиддиятлар туфайли янада мураккаблашарди. Менинг қалб жароҳатларим қандай номалар келтиргани эсингиздами? Онам яна бир фарзандли бўлиши ҳақида хабар уни қанчалик тушкунликда қолдиргани эсингиздами? Дунёга келишини онам истамаган ўша фарзанд мен эдим. Балки шунинг учун ҳам менинг юриш-туришим, кийинишим, нималарни ёқтиришим, нималарга ишонишим, қандай фикр юритишим, жумладан, бу дунёда яшаётганлигим онамда нафрат уйғотаётганлигини мен қалбдан ҳис қилардим. Мен қирқ бир ёшга кирганимдагина, менга нисбатан онам ҳам худди шундай ҳис-туйғуларни бошидан кечирганини мен тушуниб олдим.
Эсингизда бўлса керак, менинг бу ёруғ оламда пайдо бўлишим онамнинг бусиз ҳам машаққатли ҳаётини янада оғирлаштирганимни сизга сўзлаб бергандим. Мен онамга жуда катта оғир юк бўлгандим, шунинг учун ҳам мен ўзимнинг ҳақиқий ҳис-туйғуларимни ундан беркитишимга тўғри келди. Итоаткор, бир сўзни икки қилмайдиган, меҳрибон қиз бўлиб етишиш учун мен қўлимдаги барча имкониятлар фойдаландим. Вақти келиб, онам мендан фахрланим юришини мен жуда истардим. Онам менга эътиборини қаратишини, мени овутиб ўйнатишини, суйиб эркалатишини қанчалик орзу қилганимни билсангиз эди. Кечқурун ухлашга кириб кетишдан олдин онажонимни юзларидан ўпиб, унга хайрли тун тилашни яхши кўрардим. Юзларидан ўпганимда, онамдан кечаси суриб ётадиган муаттар ҳидли кремнинг хушбўй иси димоғимга уриларди (мен ҳозиргача буни чин дилдан эслаб тураман). Мен найранг ишлатиб, ўзимни касалга солиб ётишни яхши кўришимни сизга аввал ҳам айтганман. Чунки шундай қилганимда, онам менинг атрофимда гирдикапалак бўлиб, кўпроқ эътибор қаратарди: “касал” Стейсига китоблар ўқиб берарди, ётган жойимга овқат келтирарди. Тана ҳарорати кўтарилиб кетишига “7 Up” газ сувини ичишим ва маза қилиб ваниль музқаймоғини ейишим сабабчи бўларди. Мана шундай қилиб кўрибсизки, онамнинг ташвишига яна ташвиш қўшиларди. (Айтганчалик, Жон ҳузурида касал бўлиш онамнинг ҳузурида касал бўлишга қараганда, анчагина зерикарли. Касал бўлганимда Жоннинг меҳрибончилиги, одатда қуйидагилардан иборат бўлади: касал бўлиб ётган каравотимнинг олдидаги токча турли-туман витаминли дориларга, соғлиғим учун ниҳоятда фойдали бўлган, ўт-гиёҳлардан тайёрланган ва ниҳоятда аччиқ ичимликларга тўлиб кетади. Касал ҳолимда эримнинг менга кўрсатган диққат-эътибори ана шундай.)
Менинг опачам бошланғич синфда ўқиётганда, онамга бир гап топиб келди. Опачамнинг мураббийси айтишича, касал бўлиб қолган болаларга дарсдан, ўз синфдошларидан орқада қолмаслиги учун она ҳар куни овоз чиқариб китоб ўқиб бериши керак экан. Албатта, қаттиққўл ўқитувчининг талаби – опачамнинг ўйлаб топган найранги эди. Аммо шундай ҳийла туфайли биз ҳар куни онажонимизга ёпишиб олганимизча, ҳеч бўлмаганда, йигирма дақиқа вақтини олардик, унинг диққат-эътиборидан, меҳрибончилигидан шодланардик. Кўриб турганингиздек, биз опачам иккимиз қўлимиздан келган чора-тадбирларни қўллаб, имкон қадар онам билан кўпроқ бирга бўлишга интилардик.
Мен бешинчи синфда ўқиб юрган пайтимда, сигарета чекишимдан хабар топган онам ниҳоятда хафа бўлди, шу кундан бошлаб унинг кичкина қизи, яъни мен, она учун ўлган деб ҳисоблашини айтди. Мен узоқ йиғладим. Мен моҳирлик билан ёлғон гапиришни, яширинча иш тутишни ўргандим. Мен ўзимни онамга меҳрибон, камтарин қиз қилиб кўрсатишга уринардим. Аслида эса, менинг орзу–умидларим қандайлигидан, менинг интилишларим, менинг нимага иқтидорли эканлигимдан, қолаверса, қандай қалтис йўлга қадам қўйганлигимдан онам бехабар эди. Аммо камтар қиз ниқоби остида менинг орзу умидларим ва яшашни ўрганишга бўлган ҳаракатларимда – бу дунё менга хиралик билан сингдирган турлича зарарли иллатлар беркинган эди. Мен ўзимни ҳеч ким ёқтирмайдиган, кўнгилсиз, бахтсиз ва чиндан ҳам фойдасиз одам, деб ҳисоблардим. Ўша вақтда қилган танловим менинг қалбимга ҳам, менга яқин бўлган инсонларнинг қалбига ҳам вайрон қилувчи таъсир ўтказди, чунки мен борган сари ўзимни ёмон кўриб, янада умидсизликка тушардим, ҳаммадан ўзимнинг ҳақиқий қиёфамни беркитардим.
Мактабда ўтказиладиган кечаларнинг бирида мен роса наша чекиб олиб уйга қайтганимда, ўз қусуғимдан кийимларим ифлос бўлиб кетганди. Мен кийимимни аранг алмаштириб, ваннахонага ташлаб чиқаётганимда ота-онамга дуч келдим. На отам, на онам бир оғиз сўз гапиришмади. Қайсидир куни спиртли ичимликларни ичиб маст бўлиб қолгандим, ҳаттоки ота-онамнинг ёрдамисиз уйга ҳам киролмадим. Бироқ шунда ҳам улар миқ этишмади. Маст ҳолда машина бошқарганим учун полициячилар мени тутиб олишди, икки ҳафта муддатга ҳайдовчилик гувоҳномамни олиб қўйиб, машина бошқаришдан маҳрум қилишди. Бир куни эса мен наша чекиб, спиртли ичимликлар истеъмол қилиб қандайдир клубда қолиб кетдим, уйга бормадим. Эртаси куни уйга қайтгач онамнинг жазаваси тутиб ўтирганини кўриб қолдим: мен уйда эмаслигимда онам барча наркотик дориларни йўқ қилиб ташлабди, мен уларни хонамда ҳаммадан беркитиб, қўрқмасдан истеъмол қилардим. Менинг қаердалигимни билиш истагида онам дугонамнинг телефонини ахтариб, ҳамма дафтарларимни титиб чиқибди. Телефон рақамларни топиш ўрнига, мен сўнгги ойларда қўллаган наркотик моддаларнинг рўйхатини топиб олибди. Рўйхат анчагина катта эди.
Мен онамни яхши кўрардим, наркотик моддаларини қабул қилаётганимни билишини истамасдим. Мен онамнинг қалбини яраламоқчи эмасдим. Ҳа, қачонлардир у менга ҳам панд берган. Ҳамма оналар ҳам у ёки бу тарзда ўз болаларини алдаганлар. Лекин онам мени яхши кўрарди, бу эса мен учун жуда муҳим эди. Дори-дармонларни беркитганим учун ўзимни ниҳоятда ноқулай сезсам-да, ўз хулқимни ўзгартирмадим. Қайтанга, наркотик моддаларни янада пухта беркитадиган бўлдим.
Колледжда ўқиган йилларим ҳис-ҳаяжонга бой, ишқий саргузаштларга тўла давр, тартибсиз равишда жинсий яқинликлар даври бўлди... Мен ўзимни гўзал, мафтункор ва барча эркакларнинг энг севимли маъшуқасидай ҳис қилардим. Менинг онам ашаддий католик бўлгани учун, кўпинча кимларнидир ножўя хатти-ҳаракатларидан (айтгандек, уларнинг хатти-ҳаракатлари меникидан асло фарқ қилмасди) ғазабланарди. Раббий ҳеч қачон бу каби гуноҳларни кечирмаслигига онам ишонарди. Одамлар бундай оғир гуноҳларни қилишдан нега қўрқмас эканлар деб, у хайрон бўларди. Онамнинг айбловлари мени бир тарсаки уриш билан тенг эди, аммо мен кечиришим мумкин бўлган нарсани, Худо албатта кечиришга қодир эканлигига мен яширинча ишонардим.
Худонинг марҳамати ва Унинг инояти туфайли колледжнинг сўнгги босқичида мен масиҳий бўлдим. Исо мени том маънода қутқарди. Аммо мен энди католик эмасдим ёки ҳеч бўлмаганда, католикман деб, ёлғон гапиришимга тўғри келмасди. (Чунки мактабдаги ўқишим даврида ҳаммага мен ҳам ўз онамнинг эътиқодидаман, деб айтиб юрардим.) Энди мен “ноденоминацион” жамоатга бориб турардим.
Мен наркотикларни қабул этишни бас қилганимдан онам хурсанд эди. (Шу билан бирга биз иккимиз ҳам ўзимизни билмаганликка солардик: онам ўзини менинг ишқий муносабатларимдан бехабардай тутарди, мен эса унинг билишини билмаганликка олардим.) Мен ибодат қилаётганимдан онам хурсанд, аммо унинг жамоатига бормаганлигим онамни ранжитар эди. Эътиқод ҳақидаги бизнинг суҳбатларимиз тортишувга айланиб кетарди. Онам менга ўз имон-эътиқодининг устунлигини кўрсатмоқчи бўлса, мен ўзимнинг эътиқодимнинг ҳаммасидан юксаклигини исботлашга уринардим. Хуллас, иккимиз ҳам ўз “рақибимизнинг”, яъни бир-биримизнинг келтирган далилларимизга асло қулоқ тутмасдик. Бизни бирлаштириб турган эътиқоддан хурсанд бўлиш ўрнига, биз қайтанга ўзимизнинг турли ақидаларимиз орқали ўртамизда гўёки тикандан ўтиб бўлмас баланд девор қурдик.
Шунинг учунми, сўнгги ўн беш йил давомида биз онам иккимиз фақатгина об-ҳаво ҳақида гаплашардик.
Яқиндагина бир ҳикояни эшитиб қолдим. Унда айтилишича, эндигина кўзи ёриган бир ёшгина аёлнинг олдига янги туғилган чақалоқни боқишга ёрдам бериш учун онаси келибди. Чақалоқ кечалари билан йиғлар, ёшгина онани хавотирга солувчи ғалати овозлар чиқариб уни кўз юмишга қўймас экан. Шунда ёшгина она ўз онасига шундай деди: “Ойижон, болагинам турлича овоз чиқариб мени қўрқитяпти. Бирор жойи оғрияптимикан? Мен қачонгача шундай қилиб яшайман?” Қизининг саволига жавоб беришдан олдин она ундан сўради: “Қизгинам, сен шамоллаб қолмадингми? Ўтган куни кечаси билан жуда қийналиб, оғир нафас олаётганингдай туюлди менга”. Биз, оналар учун фарзандларимизнинг неча ёшга кирганлиги ҳеч қандай аҳамиятга эга эмас. Биз учун улар доимо болалигича қолади. Фарзандларнинг ёши ҳеч қандай аҳамиятга эга эмаслиги сингари, ота-онадан айрилиб қолган вақтингизда ҳам, сиз неча ёшда бўлишингиздан қатъий назар, сиз ўзингизни чин етим ҳисоблайсиз.
Онам билан ўртамиздаги муносабатлар жиддийлашмаган пайт қачон бошланганлиги эсимда йўқ, аммо муносабатларимиз аста–секин ва борган сари тинчликсевар хусусиятга эга бўлиб борарди. Шуни аниқ биламанки, куч тўплаб, ёшлигимда мен билан нималар юз берганига аниқ ва ҳақиқий баҳо берганимда, ота-онам ўзларининг номуносиб ҳатти-ҳаракатлари ва бефарқликлари туфайли етказган жароҳатларини айтиб йиғлаганимдан кейин, муносабатларимиз илиқлаша бошлади. Бундан ташқари, мен ёшлигимдаги хулқ-атворимга тўғри баҳо бердим. Хулқ-атворим менда ҳам нафрат, ҳам ачиниш уйғотди, бироқ маълум вақт ўтгандан кейин мен ота-онамни кечиролдим ва онамга янгича қарай олдим.
Биз онам иккимиз Худога бўлган умумий ишончимиз туфайли нафақат хурсанд бўлардик, балки мавжуд бўлган келишмовчиликлар ҳақида баҳслашмай, Унга биргаликда ҳамду санолар айтишни ўргандик. Бир куни кутилмаган ҳолда, онам барча йўл қўйган янглиш ва хатолари учун, менинг саволларимга жавоб бериш у ёқда турсин, балки эътибор қилмагани учун, шунингдек, мен онамнинг мададига ва ёрдамига ниҳоятда мухтож бўлганимда, ҳамма-ҳаммасидан кўз юмгани учун мендан кечирим сўради. Биз бир-биримизни тушунмаган вақт давомида, онам қанчалик ҳаракат қилмасин, менга яқинлаша олмади, чунки ўзининг ҳам қўл-оёғи боғлиқ эканлигини мен тушундим.
Сўнгги йил биргаликда
Каравотимнинг ёнида турган кутининг устига онамнинг сурати қўйилган. Суратдан онам менга жилмайганича қараб турибди. Мен онамни ва ўзимдаги барча тушунмовчиликларни кечирдим, деб ўйлардим. Аммо баъзида тушимда эсдаликлар мени яна қамраб олар, мен қайта – қайта кечириш учун, уйғонишга мажбур бўлардим.
Сью Монк Кидд. “Асалариларнинг сирли ҳаёти”
Худо менинг қалбимдаги яна бир жароҳатни шифолашга киришгунга қадар кўп йиллар ўтди. Мени бир нарса хавотирга соларди, онамнинг ёнида мен ҳамон ўзимни “етарлича даражада яхши” ҳис қилмасдим. Унинг ҳузурида мен ҳамон ўзимни олдингидай безори, кўнгли қолган қиздай сезардим, онамнинг сўзлари ҳозир ҳам олдингидай кўнглимни оғритар эди. Ана шунда менинг онамга бўлган ҳис-туйғуларим худди унинг менга нисбатан бўлган ҳис-туйғулари сингари эканлигини Раббий менга кўрсатди. Бу ўкинч, пушаймонлик, кўнгил қолиш ва қаттиқ хижолатчилик эди. Ўша дақиқаларда биз қанчалик онам билан ўхшаш эканлигимизни тушундим. Мен онамнинг тавба қилганини ҳис этдим, мени жиғибийрон қилган унинг танқидий эътирозларига янгича қарадим. Мен онамни севишимни ва уни тўғри тушунишимни у жуда хоҳларди, онам ҳам мени яхши кўришини, мени тушунишини, уни кўрганда истаганимча хурсанд бўлишимни хоҳларди. Аммо мен уни қабул қилмас эдим. Мен онамни инкор қилишим унга қанчалик азоб берганини ана шунда биринчи бор тушундим.
Имкон қадар онам билан тезроқ учрашишимга Худованд чорлади. Мен ўз ишларимни тўғриладим, бир неча кундан сўнг самолётга ўтирдим ва онамнинг ёнига учиб кетдим. Мен онамдан шахсан кечирим сўрамоқчи эдим. Биз ошхонадаги стол атрофида қарама-қарши ўтирардик. Эҳтимол, биринчи бор мен онам билан очиқчасига гаплашаётган эдим. Мен уни жуда кўп марта хафа қилганимни, ҳатто ундан нафратланганимни онам ҳис қилганидан хабардор бўлганимни ва қилган хатоларимни тушунганимни онамга очиқчасига айтдим. Мен онамнинг олдида тиз чўкдим, аслида ундай эмаслигини, мен уни жуда яхши кўришимни, онамдан доимо фахрланиб юрганимни, у онам бўлганидан ниҳоятда хурсанд эканлигимни тан олдим. Сўзимнинг сўнгида онамдан кечирим сўрадим. Онажоним ҳар бир гапимни диққат билан тинглади, ҳа, у шундай қилди. Унинг кўзларидан, ҳайрон бўлган юз ифодасидан, менга мулойимлик билан жилмайишидан, онам ҳақиқатдан ҳам мени кечирганини англадим. Кўзимизда қувонч ёшлари ила онам мени иссиқ бағрига босди. Энди иккимизнинг ўртамизда ҳеч қандай тўсиқ йўқ эди.
Тавба қилишимиз, бир-биримизни кечиришимиз туфайли бизнинг қалбларимиз эркинликка эга бўлганлигини қандай ифодалаш мумкин? Бизни ажратиб турган баланд тиканли девор энди йўқ. Бутун ҳаётимиз давомида биринчи бор ўз севгимизни бир–биримиз билан баҳам кўрдик, мулоқот қилишдан ўзаро хурсанд ва самимий бахтли эканлигимизни тушуниб етдик. Ўша кеча қолган вақтимизни оилавий суратларни кўришга бағишладик. Онамнинг пинжига кирганимча, менинг кичкиналигим ҳақидаги ҳикояларни тинглардим. Онам қўлига менинг бир расмимни олиб ўпди, кейин деди: “Стейси қара, сен нақадар ажойибсан. Сен ҳар доим шундай гўзал бўлгансан!” Ўша кун севги ва муҳаббатга тўла унутилмас кун бўлди.
Лекин ўша кеча жудолик яқинлигидан бехабар бўлган сўнгги кеча ҳам эди. Тез орада шифокорлар онамда кўплаб миелома касаллигини аниқлашди. Онам иккимиз топишганимизга ҳали бир ой бўлмасдан туриб, онам ўлаётганини ҳис қилди. У кўнгли ғашлиги тўғрисида шифокорга айтгандан кейин шифокор онамни текширишга юборди. Таҳлиллар шуни кўрсатдики, онамдаги рак шишлари шиддат билан ривожланиб кетганидан буйракларнинг ишлаш фаолияти бузилибди. Онамнинг гаплари тўғри бўлиб чиқди: унинг умри охирлашига жуда кам вақт қолибди. Ўзаро севги ва муҳаббатда яшаш учун бизда тахминан тўрт ой вақт бор экан. Онам билан ўртамиздаги янгича муносабатларни узоқ йилларга суришни мен жуда хоҳлардим, аммо нима бўлган тақдирда ҳам менинг ҳаётимда шундай дақиқалар, соатлар, кунлар ва ойлар борлигидан миннатдорман...
Бизга берилган қисқа вақт ичида, ўтган узоқ йиллар мобайнида йўқотган барча нарсаларни Худо бизга қайтариб берди. Ҳар гал шуларни эслаганимда юрак-бағрим эзилиб, кўзларимдан ёшлар оқади. Бу хотиралар мен учун олтиндан ҳам қиммат.
Қадр-қиммат
Кучли оғриқдан азоб чекаётган ва ёнимизда оғир аҳволда ётган севимли инсонга бирор ёрдам кўрсатишнинг қўлимиздан келмаслиги, ҳар қандай одамнинг ҳам юрак-бағрини эзиб юборади. Сизларнинг кўпчилигингиз бундай ҳолатни бошингиздан кечиргансиз, ҳозир мен нималар ҳақида гапираётганимни яхши тушунасиз. Мен олти ёшга кирганимда эшикка бир бармоғимни қисиб олгандим ва ўша бармоғимдан ажралиб қолишимга сал қолганди. Менга биринчи ёрдам кўрсатаётган шифокор айни ўша бармоғимга оғриқ қолдирадиган укол қилди. Кўзларимдан оққан ёш юзларимни ювди, ҳўнграганимча онамга бошимни кўтариб қарадим. Онам шундай дегани эсимда: “Болажоним, сенинг биргина бармоғинг оғриётган бўлса, менинг оғриғим сеникидан юз чандон оғирроқдир, сенинг бармоғинг оғриса, менинг юрак-бағрим оғрийди”. Ўшанда онам нималар ҳақида гапирганини мен билмагандим, мана энди тушундим.
Кунларнинг бирида мен касал онамга қараётганимда, онам менга тикилиб шундай деди: “Мени кечир қизим, мен туфайли сен шунча азоб чекишингга тўғри келмоқда”. Оғриқдан қийналаётган, озиб–тўзиб кетган ва ўлим тўшагида ётган онажонимнинг менга раҳми келмоқда, мени ҳозир шундай аҳволда қолишимда ўзини айбламоқда. Иложи бўлганда эди, онам ўзининг оғриғини ва ўлимини сезмаслигим учун қўлидан келган ишни қилган бўларди.
Эшитишимга қараганда, эндигина кўзи ёриган аёлнинг ҳолати, ўз руҳини алоҳида танадан ажратиб, сайр қилишга юборган одамнинг ҳолатига тенглаштирилган эмиш. Шунингдек, она ўз фарзандини ҳимоя қилишга қанчалик интилгани ҳақида ҳам эшитганман. Шундай бўлса-да, яхши она ўз фарзандини чақалоқлигидан то ўспирин бўлгунга қадар тарбиялашга ажратилган вақт давомида, ўзидан фарзандини борган сари узоқлаштиришга ҳаракат қилади, токи фарзанд онага борган сари камдан– кам муҳтож бўлсин. Оналар фарзандларини жуда яхши кўрадилар, уларни соғинадилар. Уларнинг юраги ҳам фарзандлар учун, ҳам фарзандларни деб азоб тортади. Тўлғоқ тутиб туғаётган она жуда кўп қон ва куч йўқотади, аммо бу олдинда турган азоб-уқубатларнинг дебочаси, яъни бошланиши эди. Онанинг қисматига тушган синовлар, азоб-уқубатлар, фарзандларнинг ташвишини қилиш, болаларига энг яхши нарсаларни беришга интилиши туфайли она қалби қон бўлиб оқади.
Она қалби – буюк ва битмас-туганмас мавзудир. Онамнинг қалби унинг зиммасига тушган азоб-уқубатлар туфайли тобланди. У чин дилдан севган одамлар уни инкор этиб, уни ҳукм қилган бир пайтда, онам Исони маҳкам тутганча, Унинг кетидан бораверди. Шу жумладан, мен ҳам онамнинг севгисини суистеъмол қилдим. Онамнинг менга бўлган севгиси унга жуда қимматга тушди. Севги ҳар доим ҳам қимматга тушади, лекин менинг ишончим комилки, онам бундай баҳони оқланган деб ҳисобларди, албатта шундай деган бўларди: “Осонроқ, бошқа йўлнинг ўзи йўқ”.
Онам хожатхонагача ўзи бора олганда, мен холам билан унга ёрдам берардик: мен онамни олдиндан ушлаб турардим, холам эса орқадан. Хожатхонадан қайтаётганда, хонасигача кириб боргунча бир неча марта тўхтаб, нафасини ростлаб оларди. Шундай нафас ростлашларнинг бирида мен онамнинг кўзларига тикилиб туриб, дедим: “Онажон, сизни ўз қучоқларимда ушлаб туришим қандай бахт!” Мен борган сари сўлиб кетаётган онажонимнинг танасини маҳкам қучоқладим ва мовийранг кўзларига қарадим. Унинг кўзларида онамнинг менга бўлган чуқур меҳр-муҳаббатини кўрдим – бу бепоён, беҳад, бемисли, беминнат, беиллат, чуқур, чексиз, беғубор ва ниҳоятда пок севги эди. Бундай кўзларга шўнғиб кетиш мумкин, бундай севги уммонида адашиб қолиш мумкин, ёки аксинча, инсон ўзини топиши мумкин.
Ва ниҳоят, онам мени севишига ишондим. Онам мени ҳар доим севган, фақат мен буни пайқамаганман. Унинг кўзлари ҳаммаси яхши эканлигидан, кейин ҳам ҳаммаси яхши бўлишига ишончи комил эканлигидан меҳр–муҳаббатга тўлган. Ҳеч нарса ном нишонсиз кетмаган, бизнинг ўртамизда ўшанда тушунмовчиликнинг баланд девори қад кўтариб турганда ҳам, эндиликда – мен қолиб, онажоним кетаётганда ҳам.
Ҳозирда менинг ота-онам вафот этишган. Самоларда қайта туғилиш учун улар бу дунёни тарк этишди. Мен бу ҳикояни сизни сўзлаб беришимдан мақсад – сизга далда бермоқчиман ва ҳали ҳаммасини ўзгартириш мумкин, деб айтмоқчиман. Ҳар қандай муносабатлар шифо топиши мумкин. Исо сизга ва сизнинг яқинларингизга Ўзининг шифосини беришини Ундан илтижо қилиб сўранг, кейин эса, албатта агарда бунинг имкони бўлса, онангизга қўнғироқ қилинг, унга чин дилдан сизни севаман, деб унга айтинг.
Оналик
Агар ҳаётимизда она вазифасининг салобати ҳақида гапирадиган бўлсак, бу ҳолатда “она” сўзи ўрнига “оналик” сўзини қўллаш жойиз бўлади. Мен нимани назарда тутмоқдаман? Ҳамма аёллар ҳам она бўлавермайдилар, аммо уларнинг ҳаммаси оналик қилишга даъват этилганлар. Оналик тарбиялашни, ривожлантиришни, ўқитишни ва ғамхўрлик қилишни ўз ичига олади. Момо Ҳавонинг ҳақиқий қизлари сифатида, ҳамма аёллар кўнгилни кўтариш, тарбиялаш ва инсон ўз иқтидорини очишига меҳрибонлик билан йўналтириш, шунингдек, уларнинг ўз “мен”ини англаб етишда тўғри йўлга солиш иқтидорига эгалар. Айнан шундай шарт-шароитда аёлларнинг Масиҳ билан ҳамкорлиги ва Унинг буюк миссияси – ҳаёт инъом қилиш миссияси намоён бўлади.
“Болани тўғри йўлга солиб тарбияланг: шунда қариганда ҳам йўлидан адашмайди” (Ҳикматлар 22:6). Ушбу оят бизнинг болаларимизга масиҳийликни қабул қилишларига ваъда бермайди. Шунингдек, бу оят болани имон-эътиқодли қилиб тарбиялашга бизни даъват этмайди, қолаверса, бундай бола катта бўлгач, албатта, Исога содиқ бўлиши ҳақида ваъда бермайди. Аммо Ҳикматлар Китобидан олинган ушбу оят болада мустақил шахсни тарбиялаш зарурлиги ҳақида, у ўзининг ҳақиқий “мен”ини тушунишига йўналтириш кераклиги ҳақида айтади. “Болани тўғри йўлга солиб тарбияланг...” Гап бу ерда сиз она сифатида ўзингизнинг қодирлигингизни тасдиқлаш учун, болани сиз ўзингиз танлаган йўлга солишингиз тўғрисида эмас. Гап болани яшашга ўргатиш тўғрисида кетмоқда. Бунда ўз қалбингиз даъватига қулоқ соласиз ва бу билан мувофиқатда бўласиз, юрагингизнинг шижоатини англайсиз, унинг талабларини тан оласиз. Бундай бола улғайганда, у ўз қалбининг овозини бўғишга уринмайди. Ушбу цитата инсоннинг ҳақиқий асл моҳиятини англаш ҳақида ва ўз моҳиятини намоён этишга ўргатиш иқтидори ҳақида гапиради.
Инсон ҳаётига таъсир кўрсатиш қобилияти, унинг нодирлигини кўриб, уни қадрлашни ўргатиш - ҳақиқатдан ҳам ҳаяжонлантирувчи қобилият. Тарбия – муқаддас истеъдод, бу фазилат аёл сифатида ва қонунга кўра сизларга тегишли. Ҳа, тарбия турлича шаклларга ва ажойиб тарзда ниҳоятда кўп кўринишга эга бўлиши мумкин. Ҳа, эркаклар ҳам тарбия қилишга даъват этилганлар. Бироқ сўзсиз, оналик истеъдоди – аёл қалбининг моҳияти.
Мен бир ботир афроамерикалик аёлни эслайман. У биринчи бор уй сотиб олганда, хурсандчиликдан қанот чиқариб осмонда учиб юрарди. Кунларнинг бирида ишдан уйга қайтаётганда дарвозасининг олдида бир гуруҳ безори болаларни кўриб қолди. Безорилар маҳаллий наркотик сотувчилар бўлиб, унинг уйи олдида савдо-сотиқ қилишаётган экан. Аёлнинг сотиб олган уйи Лос-Анджелес наркодиллерларининг марказий ҳудудида жойлашган эди. Бундай ҳолатни кўриб, аёл қўл силтаб кетмади. Аёл уларни тўплаб, ўз истагига кўра уларга оналик меҳрини кўрсатди. Она сифатида болаларга бу йўлдан қайтишни, бу гуноҳ эканлигини тушунтирди. Безорилар тавба қилиб, қилаётган ишларидан пушаймон бўлдилар. Ва натижада меҳрибон аёл-онанинг айтганларини қилиб, улар тўғри йўлдан юрдилар ва ҳаётда ўз ўрниларини топиб, ҳақиқий инсон бўлиб етишдилар.
Сиз бегоналарнинг болаларига ҳам меҳрибонлик қилишингиз мумкин. Чиндан ҳам бу олам сизнинг ёрдамингизга жуда муҳтож. Дугонам Лорининг қизлари мактабга боргунларига қадар, унинг уйи болалар ва ўсмирлар учун бўш вақтни ўтказиш марказига айланди. Қизларининг дўстлари ва дугоналари Лорининг уйида бўлишни яхши кўришарди. Лори улар билан ўз ҳаётий тажрибалари билан ўртоқлашарди, уларга маслаҳатлар берарди, уларни қўллаб-қувватларди ва уларни севги ила тарбияларди. Шунингдек, Лори улар учун лаззатли таомлар тайёрларди. Кўплаб қизларнинг ҳаётида у катта роль ўйнарди ва ҳозирда уларга намуна кўрсатиб, улар қандай инсон бўлишга даъват этилган бўлсалар, шундай инсон бўлишларига ижобий таъсир кўрсатиб, ғоят катта вазифани бажариб келмоқда. Аёлларнинг ажойиб намуна кўрсатишига яна бир мисол келтирамиз. К. С. Льюис ўзининг “Никоҳни бекор қилиш” номли китобида самоларда учрашган бир аёл ҳақида ҳикоя қилади. Ушбу саҳнада устоз ўз суҳбатдошига атрофдаги диққатга сазовор жойлар ҳақида гапириб бераётган вақтда, ажойиб чиройга эга бўлган аёлни кўриб қолади.
Бу аёл ҳақида сен ҳеч қачон эшитмагансан. Заминда уни Сора Смит деб аташарди, у Голдерс-Гринда яшарди.
-У...бу ерда ниҳоятда катта аҳамиятга эга бўлса керак?
-Ҳа. У – буюклардан бири. Бизнинг шуҳратимизнинг заминий шуҳрат билан ҳеч қандай боғлиқ жойи йўқ.
-Бу болалар ва қизлар-чи?
-Унинг болалари.
-Унинг ниҳоятда болалари кўп экан...
-Ҳар бир болакай, ҳаттоки эркаклар ҳам унга ўғил бўладилар. Ҳар бир қиз унинг қизига айланади.
-Бу уларнинг ота-онасини хафа қилмайдими?
-Йўқ. Аёл билан учрашгач, болалар уларни кўпроқ севишарди. Унга бир қараган одам, камдан-кам унинг севгилиси бўлмай қолмасди. Аммо шундан кейин ҳам эркаклар ўз хотинларини камроқ эмас, кўпроқ севардилар.
Бирор маросимда иштирок этганимизда, биз бир-биримизга оналик меҳрини берамиз, диққат-эътибор қиламиз, юпатишга керакли сўзлар топамиз, кимнингдир муҳтожлигини сезганимизда, албатта ёрдамга келамиз: совуқдан қотган дўстимизга чопонимизни берамиз, қорни оч қолган биродарларимизнинг қорнини тўйдирамиз ёки хафа бўлган синглимизнинг кўнглини кўтарамиз.
Ҳамма аёллар оналикка даъват этилганлар ва ҳаммалари ҳаёт ҳадя этишга даъват қилинганлар. Аёллар ҳаётни ушбу сўзнинг том маъносида ҳадя этадилар, масалан, китобларга ( бизга ишонинг, бу бола туғишдан осон эмас), жамоатларга, ижтимоий ҳаракатларга, ғояларга, ижодий проектларга, масиҳий хизматларга. Биз инсон қалбининг энг яширин бурчаклари шифоланишига имкон бериб, ҳаёт инъом этамиз, уларни Худо билан самимий суҳбатлашишга таклиф қиламиз, Исо билан яқин муносабатлар ўрнатишларида уларга ёрдам берамиз. Аёл турмушга чиқмаса ёки фарзанд кўрмаса, аёл бўлмай қолмайди. Унинг қалбининг асл моҳияти бунда мужассам эмас. Барча аёллар Худонинг киёфасида яратилганлар, зеро ҳамма аёллар ҳаёт инъом этишга даъват қилинганлар. Атрофимиздаги олам ва бизга яқин инсонлар билан алоқада бўлиб, уларга ўз аёллик қалбимизнинг меҳрини ва кучини таклиф этиб, биз уларга оналик меҳрини бермай ёки намоён қилмай туролмаймиз.
Менинг опачам – менинг дўстим
Аёлларнинг қандай ўзаро мулоқот қилиши мен (Стейси)га жуда ёқади. Мен дугоналарим билан учрашганимда, албатта улардан биттаси бошқасининг елкаларини силашга киришади, ёки бошқасининг сочини тарайди, хуллас, учрашувда албатта қизлар бир-бирларига илтифот ва ёрдам кўрсатадилар, хушмуомалалик ва меҳрибонлик қиладилар. Эркаклар ўзларини бундай тутмайдилар. Бундай феъл-атвор фақатгина аёлларга хосдир. Аёл-қизлар тўпланганларида, улар муҳим масалаларни ҳал қиладилар, сўзсиз, бир-бирларидан ишлар қандайлиги билан қизиқадилар. Уларнинг тўпланиши турлича пазандалик сирларини ўртоқлашиш ва рўзғорда керак бўладиган фойдали маслаҳатларни бериш билан кифояланиб қолмайдилар. Улар асло чўчимасдан ҳар биримизни чиндан ҳам қизиқтирадиган масалалар гирдобига шўнғиб кетадилар.
Онам мени тарбиялаб ўстирди, аммо онам мени тарбиялаш ҳуқуқига фақатгина ўзини эга деб ҳисобларди. Шубҳасиз, опачаларим онамдан бир қадамга ҳам орқада қолишмасди, айниқса, бошланғич синфларнинг баъзи ўқитувчилари, қолаверса, қўни-қўшниларим ҳам вақти келганда мени тарбиялаш жараёнида иштирок этардилар. Ҳозирги кунга қадар Худо менга берган опаларим ниҳоятда мулойимлик ва меҳрибонлик билан менга ғамхўрлик қилиб келмоқдалар. Аёлларнинг дўстлиги – бу ўзига жиддий диққат талаб этувчи хазинадир. Ҳақиқий дугоналар бир-бирларига Худонинг юзини, Унинг меҳр-мурувватини, хурсандчилик ва марҳаматнинг намоён этилиши бўладилар.
Аёллар чиндан ҳам сермазмун ва ишончли муносабатлар ўрнатишга қодирлар. Қачонлардир сизнинг яқин ва ишончли муносабатлар қуриш эҳтиёжингизни қондиришга на турмуш ўртоғингизнинг, на фарзандларингизнинг имконияти бўлади. Аёлларнинг дугоналари бўлиши керак.
Айнан ўзаро муносабатлар соҳасида аёллар катта хурсандчиликни ва энг аянчли азоб-уқубатларни ҳис қиладилар. Аёлларнинг дўстлиги – сирли ва кам ўрганилган соҳа. “Пляжда”, “Қовурилган яшил помидорлар” ёки “Пўлат магнолиялар” сингари кинофильмлар бундай нодир ҳодисани тадқиқ этишга ҳаракат қилмоқдалар. Улар аёлларнинг дўстлиги қандай синовларга дуч келишини ва аёллар барча синовларни енгиб ўтиб, янада кучлироқ бўлишларини кўрсатадилар. Бу кино қаҳрамонларини эркаклар ташлаб кетишлари мумкин, аммо дугоналар ҳеч қачон. Камдан–кам тўйлар Рут Китобидаги (1:16) қуйидагича маълум цитатасиз ўтади: “...сен қаерга борсанг, ўша ерга мен ҳам бораман, сен қаерда яшасанг, ўша ерда мен ҳам яшайман; сенинг халқинг менинг халқим бўлади, сенинг Худоинг – менинг Худоим бўлади...”. Ушбу ибора қайсидир маънода дугоналарга ҳам тааллуқлидир. Дугоналарнинг муносабатларида кўпинча жиддий ва самимий содиқлик, куйдирадиган рашк ва кучли меҳрибонлик мавжуд бўлади. Аёлларнинг дўстлиги аёл қалбининг туб-тубидан, Худо яшаётган жойдан бошланади. Бу муқаддас даргоҳда аёл Худо билан ҳамкорлик қилишга ва тубдан ўзгаришга қодир. Айнан тубдан ўзгарган аёл қалби оналик меҳрини кўрсатишга, тарбиялашга, қўллаб қувватлашга ва ҳаёт инъом этишга қодирдир. Барча қизларнинг яқин дугоналари бор, ёши катта аёллар ҳам дугоналардан ажралишни хоҳламайдилар. Яқин ва ҳақиқий дугонани топиш – сизга кўнгли яқин бўлган одамнинг сокин гаванига кириб қолиш билан баробардир. Сиз қандай бўлсангиз, дугонангиз сизни шундайлигингизча – барча плюс ва минусларингиз билан қабул қилади, сиз энди ёлғиз эмаслигингизга тўлиқ ишонади. Аёл дўстлиги – бу ўзига хос истиғфор қилинадиган жой, бу ерда улар бир-бирлари билан барча аёл можароларини енгишдаги тажрибалар билан ўртоқлашадилар. Сиз Папаниколай бўйича мазок ва маммограмма31* натижаларини қўрқув билан кутаётганингизда, сиз ҳайз кўриш олдидан кучли оғриқларни сезганингизда, ёки фарзанд кўриш ҳақида очиқ-ойдин гапирганингизда, ёки эркак кишининг ҳокимлигида бўлиб, қандай тирик қолишни билмаганингизда, сизни дугоналарингиздан бошқа ким ҳам тушунарди, сизнинг кўнглингизни ким ҳам кўтарарди? Агар дугонангиз бўлса, омадим чопди деб, хурсанд бўлаверинг. Зеро дугонангиз ҳаётни худди сиз кўрганингиздай кўради, ўзини тушунгандай сизни тушунади. Бундай дугона билан қанча бўлса ҳасратлашишингиз мумкин ва у сизни ҳеч қачон ташлаб кетмаслигига қатъий ишонаверинг.
Дўстлик – бу буюк инъомдир, дўстлик ўзи келади, деб кутиб ўтирмай, у ҳақда ибодат қилиш лозим. Агар сиз орзу қилган дугонангиз бўлмаса, шундай дугона билан танишиш учун Раббийдан ёрдам сўранг, токи шундай дугона сизнинг ҳаётингизда пайдо бўлганда, уни кўра олишингизга Худованд сизга ёрдам қилсин. Бироқ сизга дугонани ҳадя қилган Худо, айни пайтда, дугонангизга ғамхўрлик кўрсатишингизга даъват этади. Бизда оналик ва сингиллик севгисини намоён қилиш имконияти пайдо бўлади. Биз ўз ҳаётий тажрибамизга асосланиб, дугонамизни ўзининг ҳақиқий “мен”ини англашга ва Худованд уни қандай аёл қилиб яратган бўлса, шундай аёл бўлишига ёрдам беришимиз мумкин.
Дўстлик ҳимояга, қўллаб-қувватлашга ва ғамхўрликка муҳтож. То бизга қўнғироқ қилишларини кутиб ўтирмай, ўзимиз хол-аҳвол сўраб қўнғироқ қилишимиз даркор, бизнинг таниш-билишларимиз қандай яшашаётганини сўрашимиз керак, барча айтилганларга диққат билан, бирор сўзни тушириб қолмасликка ҳаракат қилиб, гапларни эътибор билан тинглаш лозим. Дугоналаримизга телефон орқали қўнғироқлар қилиб, уларга совға-саломлар, откриткалар йўллаб, ўйнашга, сайр қилишга, кинога боришга, хуллас, биргаликда ҳордиқ чиқаришга таклиф этиб, уларни яхши кўришимизни билдириб туришимиз керак. Худди шундай тарзда биз уларга ўз меҳримизни, ўз севгимизни ҳадя этган бўламиз.
Мен совға-саломлар йўллашни яхши кўришимни дугонам Дена бир неча йил олдин тушунди. Мен кўпинча сафарларда бўламан. Шундай сафарларда кўпинча дугоналаримга ёқадиган турлича майда-чуйда нарсалар менга учраб туради, уларни мен сотиб оламан, токи сафарлардан қайтгач уларни дугонамга бериб, унинг кўнглини хушнуд қилай. Одатда булар кичкинагина оддий ва содда нарсалар бўлади. Шундан сўнг Дена ҳам менга кичкинагина ёдгорликлар совға қила бошлади. Дугонамнинг диққат-эътибори ниҳоятда кўнглимни кўтарарди! Аммо кейинроқ билишимча, Денани совға-саломлар эмас, ўзининг бўш вақтини қандай сарфлаш кераклиги қизиқтирар экан. Хўп деяверинг, бизнинг давримизда бу ниҳоятда катта бойлик. Баъзи-баъзида мен ҳамон унга совғалар юбориб тураман (бундай имкониятдан воз кечгим келмайди), аммо пайти келганда ёки имкони бўлганда, Дена дам олсин деб, унинг болаларини уйимга олиб кетаман.
Сизлар бир-бирингизга кўпроқ эътибор беришингиз лозим, чиндан ҳам бир-бирингизни сезиб, ҳис қилиб туришингиз даркор. Бу эса буюк инъомларнинг биридир.
Оғир севги
Ижозат берсангиз, шуни сизга ишонч билан айтаманки, ҳақиқий дўстлик инсон зотининг душманлари томонидан таъна-маломатга қолади.
Икки аёлнинг дўстона муносабатларида аёллардан бири кўпинча ўзини гуноҳкор, ожиз ёки дугонаси томонидан нотўғри тушунилгандай ҳис қилади. Севги, садоқатга асосланган самимий мулоқот – дўстликни сақлаб турувчи ва мустаҳкамловчи ягона усул. Дўстликка, шунингдек, икки инсоннинг барча бошқа муносабатларига бўлгани сингари, юксалиш ва қайтиш, бениҳоят бандлик, қалбга жароҳат етказувчи ёки уни умидсизликка келтирувчи вазиятлар ва ҳолатлар хосдир. Бизнинг гуноҳга ботган оламимизда бу муқаррар. Бироқ бизни ҳар томондан қамраб турувчи ва Худо – бизнинг ҳақиқий бахтимизнинг манбаи эканлигини эслатиб турувчи, Худонинг ҳузур-ҳаловати туфайли мустаҳкам дўстликни ривожлантиришга ва бир умрга уни сақлаб қолишга имкониятлар яратилган. Чунки аёллар ёлғизликда кун кечиришга яратилмаганлар – улар мулоқот қилиш учун, бошқа аёлларнинг хаётида иштирок этиш учун яратилганлар. Биз бир-биримизга жуда керакмиз, Худо бу ҳақда билади, шунинг учун ҳам У ҳар доим бизга ёрдамга келишга тайёр. Биз бу тўғрида Ундан илтижо қилиб сўраб, ўзимизнинг ожизлигимизни тан олсак, бас. Кейин севишни давом эттириб кутишимиз, умид қилишимиз ва ишонишимиз лозим. Шунингдек, биз тавба қилишимиз ҳам даркор.
Дўстона муносабатлардан тўлиқ роҳатланиш учун, аёл атрофдагиларни назорат қилиш истагида эканлигини тан олиши ва ундан ўз шахсий эҳтиёжларини қондиришни талаб қилиши керак. Гуноҳ қилгандан сўнг, Момо Ҳаво ўзига яқин одамлар “ёрдамга келишларига” ниҳоятда муҳтож бўлган. Тавба қилган Момо Ҳаво Масиҳ билан учрашишга муяссар бўлди, шунинг учун у мулоқот қилишга доимо тайёр, ўз хоҳиш-истакларини яхши билади, кўнгил қолишдан қўрқмайди. Гуноҳкор Момо Ҳаво қалб жароҳатини олгач, қилган гуноҳи яна такрорланиб қолишидан қочиш ниятида тавба қилади. Гуноҳи кечирилган Момо Ҳаво қандай бебаҳо хазинага эга эканлигини билади ва самимий мулоқот қилишга яратилганлигини тушунади. Шунинг учун ҳам Худованднинг ҳимоясига ва меҳрибонлигига эга бўлган аёл, атрофдагилардан ўзини ҳимоя қилмаса ҳам, ҳақиқий юзини яширмаса ҳам бўлади.
Севги ёмон оқибатларга олиб келиши мумкин, бундан қочиб қутулиб бўлмайди. Яхши кўриб қолинг – сизнинг юрагингиз хавф остида қолади. Агар юрагингизни ҳимоя қилмоқчи бўлсангиз, уни одамга ҳам, ҳайвонга ҳам берманг. Уни арзимас ҳузур-ҳаловат ва бемаъни ҳавас билан ўранг; уни худбинлик қутичасига беркитиб қўйинг. Шундай қоронғу, ишончли ва ҳаво етиб бормас тобутда унга зарар етмайди. Уни энди на жароҳатлаб бўлади, унга на тегиб бўлади, уни энди на қутқариб бўлади. Ғам-ғуссанинг ёки бўлмаса хавф-хатарнинг альтернативаси – бу ҳалокат. Жаннатдан ташқари, севгининг хавф-хатаридан фақатгина дўзаҳда қутулиш мумкин.
К. С. Льюим. №Севги”
Бошқа инсоний муносабатлардаги каби, дўстликда сиз албатта кўнгил қолдиришингиз ва кўнглингиз қолиши мумкин. Инсон тақдири мана шундай. Аммо энг муҳими бу эмас. Бошқа одамлар билан қилинган ҳар қандай муносабатларда, биз Худони севишни ва У билан ҳамкорлик қилишни, оналик меҳрини улашишни, бошқа одамларда янги ҳаётга бўлган истак уйғонишида ёрдам беришни, атрофдагиларга диққат билан эътибор қилишни ва ҳаёт деб аталмиш турмушда ўз саргузаштларимиз билан фаол қатнашишни ўрганишимиз мумкин.
Эҳтимол, турлича “мулоқот доираси” мавжудлиги ҳақида бир неча сўз айтиш фойдадан ҳоли бўлмайди. Исонинг бир неча шундай мулоқот доираси мавжуд бўлган, биз Ундан ўрнак олишимиз лозим. Исо Ўзининг ўн икки шогирдларининг ичидан айниқса учтасини алоҳида ажратиб кўрсатган. Бутрус ва Забадийнинг ўғиллари Ёқуб ва укаси Юҳанно У билан Тур тоғида бирга бўлганлар, шунингдек, бошқа шогирдлари билан бирга Гетсемания боғида сергак туриб, Исо бошчилигида ибодат қилиш учун таклиф этилганлар. (Эсингизда бўлса, минг афсуски, шогирдлар ўз Устозларига панд бердилар. Дўстлар баъзида кўнгилни қолдириши мумкинлигини, Исо жуда яхши билган... шундай бўлса-да, Исо барибир уларни севишни давом эттирган.) Ҳаётингизнинг маълум бир даврида сизнинг бир, икки, энг кўпи учта яқин дугонангиз бўлиши мумкин. Бизнинг юрагимиз айнан шундай яратилган.
Қалбингизда бошқа дугоналар учун ҳам жой топилади, фақатгина бошқа “мулоқот доираси” учун. Бундай доирага Исонинг ўн икки шогирди ҳам киритилган эди. Бу доирага ҳам сизга яқин бўлган дугоналарингиз киради, бироқ ярим кечаси уларга кўнғироқ қилиб, ўз дардингизни уларга дастурхон қилиб ёза олмайсиз. Яна бир бошқа “мулоқот доирасини”, худди Исонинг етмишта шогирди каби, сизга таниш бўлган дугона ва дўстларингиз эгаллаши мумкин. Ҳар биримизда бир нечта “мулоқот доираси” мавжуд. Бу оддий ва табиий ҳол. Бизнинг дугоналаримиз бир доирадан иккинчисига, ёки яна бир бошқасига ўтишлари мумкин. Гарчанд, юқорида таъкидлаб ўтган бўлсак-да, сиз ҳар бир дугонангиз билан бир хил тарзда мулоқот қила олмайсиз, ёки бошқача қилиб айтганда, сиз бирор дугонангиз билан тўлиқ яккаланиб ҳам қололмайсиз. Исо биз билан яқинлашиш истагида бўлгани билан, биз бошқа одамлар билан ҳам яқин муносабатда бўлишимиз кераклигини тушунади. Нима ҳам қилардик, Унинг Ўзи бизни шундай қилиб яратган.
Таваккал қилишга Худо бизни даъват этади. Унга ишониб, биз қалбимиз учун дўстона ва самарали бўлган муносабатларга киришамиз, жароҳатлар олишдан чўчимай ўз юракларимизни синовлардан ўтказамиз, шунингдек, ҳақиқий, чин дўстликнинг лаззатли меваларидан тановул қилиш имкониятига эга бўламиз. Бундан ташқари, сизнинг ҳозирги дўстона муносабатларингиз қанчалик ажойиб бўлишига қарамай, шубҳасиз, сиз бундай муносабатларнинг янада яхшироқ бўлишини хоҳлайсиз. Масалан, агар ўтган кунги кеча сизга мукаммаллик чўққиси бўлиб кўринган бўлса, наҳотки кейинги куни уйғонгач, шундай кечанинг яна такрорланишини сиз хоҳламайсиз? Момо Ҳавонинг қалби – чиндан ҳам тубсиз қудуқ. Ва фақат Исо, битмас-туганмас манба, унинг чанқоғини қондиришга қодир. Исодан бошқа ҳеч ким ва ҳеч қандай муносабатлар аёлга тўлиқ қониқиш келтирмайди. Худованд шунинг учун ҳам бизни шундай қилиб яратган.
Қаттиқ ва кучли ташналик – Момо Ҳавога берилган ҳузур-ҳаловатнинг таркибий қисми бўлиб, у аёлни Ҳаёт Булоғи томон етаклаш учун ниҳоятда зарурдир.
Бизнинг қалбларимиз, ҳузур-ҳаловат тарқатувчи Худованднинг юрагига эгилганча, ўз чанқоғини қондиради ва Унинг севгисида яшайди, У бизни Ўзининг ота-оналик меҳри билан қамраб олади. Унинг меҳри бизнинг гуллаб-яшнашимизга сабабчи бўлди, У бизни қандай қилиб яратишни ўйлаган бўлса, аслида шундай аёл бўлиб етишишимизга ва куч-қудратга эга бўлишимизга У имкон яратади. Аёл ёрдамида Худо Ўзини бу гуноҳкор оламга намоён қилади, аёл самимий мулоқот қилишга доимо тайёр, аёл севишга қодир ва бошқаларга ўзининг ҳақиқий “мен”ини англаб етишга ёрдам беради. Шундай аёл ҳақиқий она бўла олади. Худовандга эргашиб, аёл бу дунёга озодлик, эркинлик ва ҳаёт олиб келади.
Кел, бошингни қўй Менинг бағримга.
Сени, она каби, Мен юпатаман, андак мизғиб ол.
Ҳаёт оқар сув кабидир,
Бироқ Мен шошилмайман,
Мен содиқ, Мен вафодорман,
Шундай бўлганман, шундайман, шундай бўламан.
Эй менинг, чарчаган биродарим,
Енгил, эркин нафас ол
Елкангдаги оғир юкни ташла.
Мен нурман, шунинг учун сени Мен биламан.
Менга ҳаммаси аён, беркиниш не даркор?
Менинг севгим нақадар буюк ва чуқур,
Поёнсиз эканлигини сенга кўрсатмоқчиман.
Мен содиқман, сен билан доим биргаман.
Мени енга олмас ҳеч қандай куч
На сирли қўрқув, на ваҳимали фалокат.
Мен муқаддасман.
Мен дономан.
Қалб истагингни мен яхши биламан.
Кел бошингни қўй менинг бағримга,
Сени, она каби, мен юпатаман, андак мизғиб ол.
С новой страницы
11
Жангчи маликалар
-Мен маликаманми?
-Ҳа, сен ҳақиқий меросхўрсан.
-Бироқ мен ҳеч қачон ҳеч кимнинг устидан ҳокимлик қилмаганман.
-Сен малика бўлишингга ва одамларни бошқаришингга биз ёрдам берамиз. Агар сен тахтдан воз кечадиган бўлсанг, унда биз билган Женовия йўқ бўлади.
Худонинг номи учун биз у билан курашишимиз керак!
Кўпинча эртакларда ёки хотинларнинг романларида аёл киши азоб чекувчи бир бечора қилиб тасвирланарди. Унинг гўзал, мафтункор кўзларини деб ботир ва мард рицарлар отга ўтириб, аждаҳолар билан жанг қилишга йўл олардилар. Қадим-қадимдан аёлларни заифалар, яъни нозик қалб эгаси, деб аташ одат тусига кирган – қонни кўрганда ўзини йўқотиш ҳолатлари уларга хосдир, ёки хафа бўлганларича, жангу жадалларда ёки супермаркетларда, хуллас, ҳар қадамда аёлларни кутиб турувчи турлича фалокатларда уларни “қутқарувчиларни” кутиб ўтирадилар. Булардан ташқари, аёллар ўзгача, кўтаринки кайфиятга, хаёлпарастликка берилган бўладилар: улар чиройли ясаниб олиб, узоқдан оқ от минган ялтироқ яроғ-аслаҳаларга бурканган рицарни кутадилар, рицар ўзининг оқ отига миндириб, уларни “ёруғ келажакка” олиб кетишини орзу қиладилар. Ҳақиқатдан ҳам, баъзида узоқ кутилган рицарнинг пайдо бўлиши айни муддао бўлади, ахир, ҳар бир аёл ўзи учун курашишларини, ғолибликни қўлга киритиб унинг юрагини эгаллашларини, севикли бўлишни хоҳлайди. Аммо шу билан бирга, Худованднинг Ўзи ҳар бир аёлнинг қалбига қизғин шиддатни жо қилган, бу эса аёл аслида ким эканлигини ва нима учун яратилганлигини кўрсатиб туради.
Аёллар ҳам жанг қилишга қодирлар.
Бир қадимий ривоятда айтилишича, викингларга ҳужум уюштирилган экан. Викинглар илк бор Шимолий Американи очишган ва етти юз йил илгари унинг кенгликларида қўним топган эдилар. Журналист Гэйл Коллинз ўзининг “Америка аёллари” номли китобида айнан ана шу ривоятни далил қилиб келтиради: «Ҳиндулар викинглар аҳолисига ҳужум қилганларида, ҳимояда турган эркакларни қочишга мажбур қиладилар. Ҳомиладор Фрейдис сутга тўлиб турган кўкракларини яланғочлайди, қўлига тушган нарсани кўтариб, солномачининг ёзишига кўра, “қилични қинидан чиқаради ва баланд кўтариб, душманга қарши қаратади”. Бу қўрқмас аёлнинг кўриниши ҳужум қилаётган эркакларни эсанкиратиб қўяди, улар “қўрқиб кетганларидан тумтарақай бўлиб қочадилар”». Мана мард, жасур аёлнинг қаҳрамонлиги!
Мен ёшлигимда Иккинчи жаҳон уруши ҳақида кўплаб киноларни кўрганлигим, шундай кинофильмлар таассуротида ўзимни уларда иштирок этишимни орзу қилганлигим ҳақидаги болаларча ўй-фикрларим билан ўртоқлашганим сизнинг эсингизда бўлса керак. Албатта, кинодаги жангларда эмас, балки ҳақиқий жанг майдонида мен иштирок этишни орзу қилардим. Мен қандайдир муҳим, салобатли, катта аҳамиятга эга улкан бир ҳодисанинг иштирокчиси бўлмоқчи эдим. Сизда шундай истак ҳеч бўлмаганми? Ишончим комилки, жанговор интилишларимда мен ёлғиз эмасман. Гражданлар уруши пайтида тўрт юздан ортиқ аёллар ўзларининг аёл эканликларини беркитиб, эркаклар кийимини кийиб олганлар ва эркаклар билан – ўз эрлари, оталари ва ўғиллари билан елкама-елка туриб бирга жанг қилганлар. Тарихда шундай сюжетлар мавжудки, уларга кўра ўз оиласини, она юртини, ўз шаънини ҳимоя қилишга отланган аёллар ҳақида ҳикоя қилинади.
“Қиролнинг қайтиши” мифологик сагасида аскар-қиз Эовин эркак киши бўлиб кийиниб олади, тоғаси Теоден ва холасининг ўғли Теодренга қўшилиб, она юрти тарихидаги улкан жангда иштирок этиш учун йўл олади. Қиз эгарда ўтириб от чоптиради, қиличини моҳирона ўйнатиб, душманга катта хавф туғдиради. Қирол Теоденга Олий назгул ҳужум қилади ва бундай ҳужумга дош беролмаган қирол ерга йиқилганда, Эовин баҳайбат маҳлуқнинг йўлини тўсади, Шарпаларнинг Бошлиғига енгилган аскарга ҳаттоки яқинлашишига ҳам йўл қўймайди.
-Зулматнинг нопок зурриёти, ўлаксаларнинг очопати, йўқол бу ердан! Ўлганларни тинч қўй!
Қаҳр-ғазабга тўла бошқа овоз жавоб қилди:
-Назгул ва унинг ўлжасининг ўртасида турма. У сени ўлдирмайди. У сени ҳар қандай зулматдан йироқ бўлган ёвузлик қароргоҳига олиб кетади, сенинг тананг тилка-пора қилинади, ҳаяжонланган қалбинг Уйқусиз Кўзга топширилади.
Қиндан суғурилган қилич жаранглади.
-Қани кўрайлик-чи, қўлингдан нима келар экан! Мен эса, иложи бўлса, сенинг йўлингни тўсаман!32*
Кейинги олишувларда Шарпалар Бошлиғи ниҳоятда қатъий ва ҳатто сурбетларча ҳаракат қилади. У ўзининг устун эканлигидан ва қуролининг ўлим олиб келишидан асло шубҳаланмайди. Қадимий башоратгўйлигидан мақтаниб, у дейди: “Тентак! Ҳеч бир аскар менга қарши чиқа олмайди! Шуни биласанми?” Ана шунда Эовин тамомила ғалабага эришади.
Шунда Дернхельм (Эовин) кулиб юборди, унинг овозида қатъиятлилик руҳи эшитилиб турарди.
-Бироқ мен аскар эмасман33*. Сенинг қаршингда аёл киши турибди! Мен Йомунднинг қизи Эовинман... Сен ўликмисан, тирикмисан –мени бу қизиқтирмайди, унга қўл теккизишинг биланоқ сен ўласан.
“Эркак эмаслигини” айтиб, Эовин бош кийимини ечди. Унинг қалин ва узун сочлари елкаларига ёйилди ва у аёл сифатида жанг қилиб, ўз душманини мағлуб этди. Ушбу воқеа бизга ниҳоятда муҳим маълумотни очиб беради: аёллар эркаклар билан биргама барча буюк жангларда инсонларнинг қалбини эгаллаш учун қаҳрамонларча курашиб келганлар. Инсон қалби – мана шу ҳақиқий жанг майдони. Келажакдаги кураш биз учун бениҳоят хавфлидир, жангнинг натижаси битта – ё мағлуб бўлиш, ёки ғалабага эришиш ва абадийликда бўлиш. Аёлларсиз бирор иш қилиш жуда қийин, зеро ниҳоятда кўп нарсаларни амалга ошириш лозим, вақт эса бениҳоят қисқа ва кутиб ҳам ўтирмайди. Аммо бу жангда кимки ҳақиқий аёл сифатида курашсагина, ғалабага эришиши мумкин.
Худо томонидан гуноҳи кечирилган аёллар ажойиб ва меҳрибон юракка, метиндек иродага ва жанг қилиш учун чиниққан қўлларга эгадирлар. Бироқ аёлларнинг қалбида яна бир ажойиб хислат мавжудки, биз уни нафақат тан олишимиз керак, балки уни инкор этмасликни ва ёмон кўрмасликни ўрганишимиз лозим, аксинча, уни шундайлигича қабул қилишимиз, ҳурматини жойига қўйишимиз, асраб-авайлашимиз ва мадад бериб, қўллаб-қувватлашимиз даркор.
Ўзликни ҳимоя қилиш
“Мен кўриб турибман, сен куч-ғайратга тўласан!”
Деди Уильям Уоллес маликага мурожаат этиб
Тахминан ўн бир йил олдин Жон туфайли бизнинг уйимизда доктор Нил Андерсоннинг китоби пайдо бўлди. Менимча, бу “Кишанларни узаётган” номли китоб эди. Иш фаолияти юзасидан Жон бевосита руҳий жангга боғлиқ бўлган муаммога дуч келди: у бу масалада кўпроқ маълумотга эга бўлиш лозимлигини ҳис қилди. Мен ҳам қизиқиб қолиб китобни кўриб чиқдим, унда қизиқ вазиятларнинг тасвирланганлигини ўқидим. Бундай вазиятлардан бири менинг диққатимни ўзига тортди. Ушбу воқеада ҳикоя қилинишича, бир аёлнинг ниҳоятда кўп боши айланиб турар экан, ҳар боши айланганда, у ҳам жисмоний, ҳам қалб мувозанатини йўқотиб қўяр экан. “Хаҳ! – ўйладим мен. – Менинг ҳам тез-тез бошим айланиб туради”. Мен бу ҳақда Жонга айтганимда, у жуда хайрон бўлди. Чунки менинг бу хусусиятим тўғрисида у билмас экан. Мен узоқ йиллар давомида бошимнинг айланишига чидаб келдим, натижада кўникиб ҳам қолдим. Эримга айтишга лозим топмадим. Хуллас, бошимнинг айланиши мен учун оддий ҳол бўлиб қолди.
Ҳаммасидан ҳам ажабланарлиси шундаки, буни мезон тариқасида қабул қилиб биз қанчадан–қанча холатларга кўникиб кетамиз, аслида эса бундай эмас.
Биз Жон иккимиз эскперимент ўтказиб кўрмоқчи бўлдик. Иккимиз маслаҳатлашиб шундай қарорга келдик: эндиги сафар бошим айланишни бошлаши биланоқ мен ёвуз кучларга, Исо Масиҳ номи билан буюраман: мени такр эт, деб айтадиган бўлдим. Кўрайлик-чи, нима бўлар экан. Мен узоқ кутиб ўтирмадим. Кейинги куни эрталаб мен ўзимнинг кундалик юмушларим билан машғул бўлганимда, ҳеч нарсадан–ҳеч нарса йўқ бошим айланиб кетди. Мен Исога ибодат қилдим ва бошимнинг айланишига тўхташни буюрдим. Қани топинг-чи, нима юз берди? Бош айланиш шу заҳотиёқ тўхтаб қолди. Мен ажабланганимдан турган жойимда қотиб қолдим. Сал кейинроқ яна бир бор бошим айланди. Мен яна ўз Нажоткоримга ибодат қилдим. Бош айланиш яна тақатақ тўхтади. Во ажабо! Менимча, мен ўзимга олдин номаълум бўлган руҳий майдонга қадам босдим, шекилли. Менинг олдимда масиҳийлик эътиқодининг янгидан–янги қирралари очилди. Бош айланиш руҳий ҳужумнинг бир шакли бўлиб чиқди. Эфесликларга мактубдан олинган ўша парчада айнан шу ҳақда – “Раббимизнинг куч-қудрати” айтилган. Биз ушбу парчага яна бир неча бор қайтамиз.
Бош айланиш руҳини ҳайдаб чиқариш (жуда ажойиб, шундай эмасми?) икки-уч ибодат билан кифояланиб қолмади. Шуни ҳам айтиб ўтиш жоизки, бош айланиш ҳуружлари батамом тўхтаб қолмади, янада кўпайди ва бундай ҳолат мени янада азоблантирарди. Мен ҳаворий Бутруснинг тавсияларига амал қилишни ва “мустаҳкам имон билан” курашишни лозим топдим: “Дунёнинг ҳар ёғидаги биродарларингиз худди шундай аъзобларга дучор бўлаётганларини билиб, мустаҳкам имон билан иблисга қарши туринглар” (Биринчи Бутрус 5:9). Мен яна бошқатдан “яхшилик қилишда толмасликни” (қаранг: Иккинчи Салоникаликларга 3:13) ва “ҳар қандай шароитда ҳам Худога шукр қилишни” (қаранг: Биринчи Салоникаликларга 5:17) ўрганишим кераклигини тушундим. Мендаги руҳий жанг қуйидагича намоён бўларди: гўёки менга ҳужум қилаётган руҳлар менинг мақсадларим уларга қарши жиддий эканлигига ишонмасдилар, шунинг учун ҳам уларга қарши курашда қилаётган ибодатларим бефойдалигини менга ишонтиришга ҳаракат қилдилар.
Бир неча ҳафта ўтгач, жуда қаттиқ бошим оғриб, яна айлана бошлади. Оғриқ мени оёқдан йиқитди. Полда ётганимча, Исо Масиҳ номи билан мендан чиқиб кетишига ёвуз руҳга буйруқ бердим. Охир– оқибатда руҳ менга бўйсунишга мажбур бўлди, ҳаётимда ўшандан бери бош оғриқ ва бош айланиш ҳуружи бошқа мени безовта қилмади. Узоқ йиллар мобайнида менга азоб бериб келган жисмоний ноқулайлик батамом йўқолиб кетди. Бош айланиш руҳининг ҳамлаларига қарши қаратилган жиддий жанг ниҳоясига етди, энди Худованд мени бошқа руҳий жангга тайёрлар эди.
Эмоционал ҳужумлар
Ўтиб кетган йилларни кўз ёши ила кузатдим,
Уларда қалб лаззати ва қалб жароҳатлари,
Улар менинг барча мусибатларимни ўзига олиб,
Галма гал менга ўз соясин солар.
Мен (Стейси) ҳаётимнинг кўп қисмини депрессия билан курашишга бағишлашимга тўғри келди. Болалигимдан депрессия ва ўзимни ўзим ўлдиришим кераклиги ҳақидаги ўй-фикрлар менга азоб бериб келади. Эсингизда бўлса керак, мен ўн ёшлигимда ўзимни ўзим ўлдирмоқчи бўлганлигим ҳақида ҳикоя қилиб бергандим. Менинг руҳим кўпинча эзилган бўларди, иккинчи фарзандим туғилгандан кейин эса мен ўзимни жуда ёмон ҳис қила бошладим. Умидсизлик, уят ва ҳеч нимага ярамаслик ҳисси мени тўлиб–тоширди. Мен эримни ҳам, ўғилларимни ҳам яхши кўрардим, бироқ менинг севгим бут бўлишига нимадир етишмаётгандай эди. Мен бахтли бўлишни хоҳлардим, бироқ бахтли бўла олмасдим, мен на ўзим билан, на Худо билан чиқиша олардим. Руҳий ҳолатимнинг шундайлигини асло тушунтириб беролмасдим, қолаверса, менда қандайдир нуқсон бўлиб, мен бу нуқсондан асло қутула олмас эдим.
Биз оиламиз билан Колорадо-Спрингсга кўчиб ўтганимизда, менда ҳомиладор аёллар учун маҳаллий Кризис марказида ходим бўлиб хизмат қилиш истаги туғилди. Мен маслаҳатчи сифатида ўз кучимни синаб кўрмоқчи бўлдим. Марказга келган аёлларнинг ҳомиладорлигини текшириш учун тест топширишларига ёрдам берардим ёки бирор масалада мурожаат қилган ҳомиладор аёллар билан суҳбатлар ўтказмоқчи эдим. Исталмаган ҳомиладорлик билан боғлиқ бўлган барча муаммоларни ҳал этишни ва аёллар дуч келган оғир танлов – ҳомилани қолдириш керакми ёки ундан қутулиш лозимми – айнан шундай масалаларни мен ечишга ёрдам беришни истардим. Биласизми, менинг ўзим ҳам мактабда ўқиб юрган пайтимдаёқ ҳомиламни олдирганман. Ўша куни ҳали туғилмаган фарзандим билан бирга менинг шахсий қалбимнинг бир қисми ҳам йўқ бўлганлигини ҳис қилдим. Шунинг учун ҳам мен аёлларни бундай мудҳиш хатога йўл қўйишларининг олдини олмоқчи эдим.
Бироқ маълум бўлишича, Кризис марказининг қонун-қоидаларига биноан, ҳомиласини олдирган аёллар, то ўзлари “Абортдан кейинги синдромли аёлларнинг реабилитацияси” номли тинглаш курсларини тўлиқ ўтамагунларича, марказда ишлаш манъ қилинар экан. Ўз хоҳиш-истагига кўра хизмат қилиш учун келган аёлларга бу марказ зарур бўлган ёрдам кўрсатишни лозим топган ва ўз олдига бу муаммони бажаришни мақсад қилиб қўйган. Мен шундай курсларни ўташга розилик билдирдим.
Шу нарса маълум бўлдики, бундай курс мен учун жуда зарур экан. Яқинларимдан ҳеч бири мактаб вақтида ҳомиламни олдирганимни билмас эди. Биз бир хонада тахминан ўнтача аёл йиғилдик ва мен уларга бўлиб ўтган воқеани сўзлаб бердим, ўз гуноҳларимни рўйи рост бўйнимга олдим. Бу аёлларнинг ҳаммаси тавба қилган масиҳий аёллар бўлиб чиқди. Улар ўз жамоатларида, одатга кўра, бирор хизматни адо этишни бошқарар эдилар. Уларнинг ҳаммаси ҳеч бўлмаганда, мен сингари бир марта, баъзилари эса бир неча марта аборт қилдирганлар. Биз ҳаммамиз Худонинг кечиримига ва Унинг нажотига бениҳоят муҳтож эдик.
Аёллар билан бўлган бундай учрашувни Худо юрагимда операция ўтказиш учун тиғ сифатида фойдаланди. Бизнинг йиғилишларимизда абортга тааллуқли бўлган мавзулар кўриб чиқиларди, холос, мабодо йўл–йўлакай яна бошқа масалалар пайдо бўладиган бўлса, бизга қўшимча маслаҳат олиш учун бошқа жойларга мурожаат қилиш тавсия этиларди. Тез орада шундай қўшимча маслаҳат менга ҳам керак бўлиб қолди ва бизнинг гуруҳимиз бошлиғига қўнғироқ қилиб, мени бошқа бир маслаҳатчига юборишини илтимос қилдим. Кризис маркази менга тавсия қилган курсларни ўташим жараёнида ҳал этилмаган муаммолар шунчалик кўпайиб кетдики, менга азоб бераётган юрак оғриғидан нима қилишни билмасдим. Биринчи бор мен ҳаётимда, зиммамга тушган қалб жароҳатларини балки ўз гуноҳим билан олмаганлигим ҳақида, эҳтимол, мен кўрган-кечирган азоб-уқубатларга лойиқ эмаслигим тўғрисида ўйланиб қолдим.
Менга тавсия этилган психологнинг қабулига бора бошладим. Худо мени ажойиб аёл – меҳрибон ва севувчи масиҳий аёл билан учраштирди. Аёл менинг турли муаммоларимга тўғри қарашга, уларни ҳал қилишда ниҳоятда хушмуомалалик билан муносабатда бўлишга ўргатди ва ёрдам берди. Худо билан бирга у мени юрагимнинг сирли бурчакларига бошлади, мени зулматда тутиб турган барча қулфларни Исо бузиб ташлаганлигини мен ўша аёл ёрдамида тушундим. Лаура (ўша ажойиб аёлнинг исми шундай эди) билан менинг танишувим бир жойда нима қилишимни билмай турган вақтга тўғри келади. Менинг ўй-фикрларим олдингидай чалкаш, олдинга юришга менинг на кучим, на хоҳишим бор эди. У менга депрессияга қарши дориларни қабул қилишни тавсия этди, мен унинг айтганларини қилдим.
Эсингизда бўлса, менинг отам маникаль-депрессив психоз касаллигидан азоб тортарди, бу касаллик тиббиётда биополяр асаб касаллиги деб ҳам айтилади. Бу ҳолатда кимёвий номувозанатлик авлоддан– авлодга ўтиши қайд қилинган. (Раҳмат, дадажон.) Шундай қилиб, мен ҳам даволанишни бошладим. Бир неча ҳафтадан сўнг мени ерга тортувчи оғирликни бошқа сезмай қолдим . Умрим давомида бу ҳасталикка шунча чидаб келган эканман, эндигина енгил тортдим. “Оддий, нормал инсонлар ўзини шундай ҳис қилар экан-да!” деб, мен ҳайратландим. Эндиликда Худо менинг қалбимни янада чуқурроқ шифолаши учун Унга имкон беришга қодир эдим. Мен учун ҳаёт бошқача рангларда жиловлана бошлади, самолар яна мовийранг бўлиб кўринди.
Аммо мени “хурсанд қилаётган” ва кимдир “бахт дориси” деб атаган антидепрессантларни қабул қилишни жамоат тақиқлаб қўйди. Кўплаб масиҳийларнинг фикрига кўра, модомики Муқаддас Руҳга тўлган масиҳий Худога ишонар экан, руҳий хасталикларда қўлланадиган ҳар қандай дорилар унга керак бўлмас эмиш. Бунинг натижасида депрессияга қарши дориларни қабул қилаётган масиҳийларни жамоат очиқдан–очиқ танқид қила бошлади. Шундай экан, нима учун жамоат инсулин инъекциясига муҳтож бўлган диабетикларни қораламайди? Нима сабабдан жамоат фақат кимёвий номувозанатлик касаллигидан азоб тортаётганларни уялтириб, қоралайди? Ахир, тушкунлик ҳолатини кўтариш учун уларга ҳам медикаментоз даво зарур–ку?! Эсимда, отам ҳам ўз вақтида касалликнинг олдини олиш учун карбонат литий қабул қиларди. Бу дори беҳосдан кайфиятнинг ўзгариши олдини оларди. Кайфияти салбий томонга ўзгарган отамнинг ҳолатини бир тасаввур қилинг-а: уйдаги болаларга бу ҳолат қанчалик ёмон таъсир кўрсатарди. Отам карбонат литийни қабул қилганда эса бутун оила тинч эди, чунки у меҳрибон, болаларини ва хотинини яхши кўрувчи отага айланарди. Соғлиқни тиклаб турувчи дори-дармонларни қабул қилишнинг уятли жойи йўқ, хоҳ бу қисқа вақт қабул қилинадиган дори бўлсин, хоҳ узоққа чўзиладиган касалликларни тузатувчи ва узоқ қабул қилинадиган дорилар бўлсин, барибир.
Инсон – бу уч таркибий қисмнинг ўзаро боғлиқлиги. Ҳаворий Павлус шундай ёзади: “Тинчлик манбаи бўлган Худонинг Ўзи сизларни бутунлай муқаддас қилсин. Раббимиз Исо Масиҳ келгунча, бутун руҳингиз, жонингиз ва танангиз бенуқсон сақлансин” (Биринчи Салоникаликларга 5:23). Инсон – бу тана, жон ва руҳдир, таркибий қисмнинг ҳар бири таркибнинг бошқа икки қисмига бевосита таъсир кўрсатади. Масиҳий психологнинг маслаҳатлари туфайли Худо менинг эътиборимни руҳий соғлиққа қаратди, шифокор менга қабул қилиш учун ёзиб берган депрессияга қарши дорилар эса менинг танамга катта ёрдам кўрсатди. Медикаментлар менинг жисмоний ва руҳий аҳволимни сезиларли даражада яхшилади, аммо бу ҳали ҳаммаси эмас. Мен руҳий соғлиғимни тиклашим кераклигини Худо хоҳлади.
Депрессиянинг нопок руҳи мени ўз исканжасига олиб, қаттиқ тутиб турарди. Инсон руҳининг душмани бизнинг заиф томонларимиз изидан изма-из келаётган овчини эслатади. Акулалар сувда қон ҳидини жуда тез сезиш имкониятига эга бўлгани сингари, иблислар ҳам инсон руҳидаги тушкунликни осонгина ҳис қиладилар, инсондаги заиф қалбни эгаллаб олиш учун уни ўраб оладилар. Айнан шу тўғрида Эфесликларга мактубда Павлус масиҳийларни огоҳлантириб, шундай ёзади: “Ғазабланиб, гуноҳ қилманглар. Қуёш ботгунча, ғазабдан қайтинглар. Иблисга фурсат берманглар” (Эфесликларга 4:26-27). Руҳий тушкунликда эканлигингизда шайтонга ҳай беринглар, аччиқланиб гуноҳ йўлига кириб кетманглар. Бу душманга ҳам қарши чиқишга Худо мени мажбурлади.
Ҳаворий Ёқуб ва ҳаворий Бутруслар ҳам душманга қарши туришимиз кераклигини таъкидлайдилар. “Шундай қилиб, Худога итоат қилинглар. Иблисга қарши туринглар, шунда у сизлардан қочади” (Ёқуб 4:7). “Ҳушёр ва бедор бўлинглар. Душманингиз иблис бировни ютиб юбориш учун излаб, шердай бўкириб кезиб юрибди. Дунёнинг ҳар ёғидаги биродарларингиз худди шундай азобларга дучор бўлаётганларини билиб, мустаҳкам имон билан иблисга қарши туринглар” (Биринчи Бутрус 5:8-9). Исо душманларнинг бизга қаратилган руҳий ҳужумини қайтариш иқтидорини У бизга берганини айтади: “Мана, Мен сизларга илону чаёнларни эзиб ташлаш ҳамда душманнинг бутун куч-қудратини оёқ ости қилиш иқтидорини берганман. Ҳеч нарса сизларга зарар етказмайди” (Луқо 10:19). Ушбу ҳақиқат билан қуролланиб, мен ибодат қилишни бошладим. Жон – менинг эрим ва оила бошлиғи сифатида мен билан бирга ибодат қиларди. Ҳар бир имонлига Исо Масиҳ томонидан берилган иқтидорга кўра, нопок руҳ мени тарк этишини биз амр қилдик. Мен озодликка эришдим! Ғалаба келди – эркинлик ва қайта тикланиш. Мана шу сўнгги шифо топишим эди, бироқ бунга эришиш учун уч таркибий қисмга ҳам эътибор қаратишимга тўғри келди: тана, жон ва руҳ. Шуни таъкидлаб ўтишим керакки, кўплаб аёллар шифо топишнинг бир ёки икки, яъни қалб ёки жисмоний аспектига эътибор қилиб, бизга қарши олиб борилаётган руҳий жангга киришмайдилар.
Лекин биз озодликка эришишни хоҳласак, бу жангда албатта иштирок этишимиз лозим.
Айблов руҳи
Аёлларнинг қалбига тақлид солувчи ва тез-тез учраб турувчи яна бир душман – бу айблов руҳидир. Дўстликда, касбдошлар билан муносабатда ва айниқса, оилада биз кўпинча кимларнингдир дилини оғритиб қўйганимизни ёки бўлмаса, кимлардадир нафрат уйғотганимизни сезамиз. Дўстлар, ошна-оғайнилар, ҳамкасблар ва ҳаттоки яқин одамимиз билан бирга бўлганимизда, ўзимизни ноқулай сезамиз ёки бизга бошқаларнинг хатти-ҳаракати ғалатидай туюлади. Улар билан вақт ўтказар эканмиз, биз ўзимиздан ўзимиз норози бўламиз, кимлардандир кўнглимиз қолганлигини ҳис қиламиз, аччиғимиз чиқади. Бундай ҳис-туйғулардан баъзида ўзимиз жуда уялиб кетамиз ва ўзимизни ўзимиз койимиз. Кўпинча уят ҳиссидан тўлиб тошганимизда, ёки бирортасидан хафа бўлиб кетганимизда, ҳаммадан қочиб кетгимиз келади... ва танҳо қолиш истаги туғилади.
Мен (Стейси) нималар ҳақида гапираётганимни сиз тушунаётган бўлсангиз керак? Сиз ҳам ўз ҳаётингизда шунга ўхшаш ҳолатларга дуч келганмисиз? Бу ҳозиргина бўлиб ўтган суҳбатнинг хаёлан қайтарилиши, сиз муҳим бир нарсани айтишга улгурмаганлигингиз туйғуси, ёки аксинча, ўз суҳбатдошингизга бўлган нафрат ёки ғазабланиш туйғулари, шундай эмасми? Бўлиб ўтган суҳбатни ўйлаётганингизда, сизни турлича ҳис-туйғулар бўғишни бошлаётганини ёки томоғингизга нимадир тиқилиб қолганини сезасизми? Ана энди ўйлаб кўринг, сизнинг фикрингизча, ўртадаги муносабатларнинг бузилишига ким айбдор ёки бундан ким манфаатдор? Айнан шу ҳақда ҳаворий Павлус Коринфликларга мактубда айтган: “Зинҳор шайтоннинг панд беришига йўл қўймайлик, унинг фитналаридан хабарсиз эмасмиз-ку” (Иккинчи Коринфликларга 2:11).
Хуллас, оила қурганимизга ўн йил бўлган бўлса, шу йиллар давомида ҳаётимизда айблов руҳи яхшигина макон қуриб олган экан. Мен бўш вақтларимни қандай ўтказишимдан, Раббий билан қилган муносабатларимдан Жон норози эди, ҳаттоки мева-сабзавотларни кесиб тўғрашим ҳам унга асло ёқмасди. Менинг тасаввуримда, қисқаси мен нима қилсам ёки қиладиган бўлсам, Жоннинг аччиғи чиқарди. Мен гўёки унинг ишончини оқламаётгандай эдим. Доимо шунга ўхшаш нарсаларни ҳис қилганингиздан кейин, ҳаттоки энг яқин кишингизга ҳам кўнглингиздаги гапларни, уни севишингизни айтгингиз келмайди. Шундай вазиятларда аёл ниҳоятда эзилиб ҳафсаласи пир бўлиб кетади ёки сиқилиб жиғибийрон бўлади. Ҳеч бўлмаганда, бундай кайфият менга хосдир.
Бир куни кечқурун овқат пайтида яна ўртамиздан гап қочди. Овқатдан сўнг Жон мен нимадан хафа бўлганимни билмоқчи бўлди. Унинг айтишича, у ўзини менинг ишончимни оқламаётгандай сезаётган экан. Унинг қилган ишидан, юриш-туришидан, ҳаёт тарзидан мен норози бўлаётганимни ҳис қилар экан. Мен Жонга нисбатан нималарни ўйлаётган бўлсам, Жон ҳам менга нисбатан шундай фикрда экан.
Таажжуб?!
Мен ҳайрон қолдим, чунки Жонга нисбатан бундай ўй-фикрда бўлиш менинг калламда ҳам йўқ эди. Аксинча, имкон қадар мен унга ўхшашга ҳаракат қилардим. Мен Жонга нисбатан асло бундай муносабатда эмаслигимни айтдим, шунингдек, у мени нималарда айблаётган бўлса, ҳаммаси унинг ўзидан келиб чиқаётганлигини мен ҳис қилардим: тасаввуримда, мен хотин сифатида унинг ишончини оқламаётгандай эдим. Жон эса ўз навбатида мени ишонтириб айтдики, менинг шубҳаланишларимнинг ҳаммаси сафсата ва Жоннинг менга нисбатан ҳеч қандай адовати ва хафагарчилиги йўқ экан. Ана шундагина Жон иккимиз хонамизда ёлғиз эмаслигимизни тушундик. Биз айблов руҳининг қурбони бўлдик, айблов руҳи ўн йил давомида бизнинг ўртамизга адоват солиб келди, натижада эса у бизнинг оиламизни бузмоқчи бўлган.
Бизнинг дарғазаблигимизнинг чек–чегараси йўқ эди. Биз Жон билан биргаликда айблов руҳига қарши чиқдик ва бу ердан йўқолиб кетишига буйруқ бердик. Олдинига йўқликка мурожаат қилиш бироз қизиқ туюлди: “Мен сенга қарши Раббимиз Исо Масиҳнинг хочи билан қуролланганман. Исонинг номи билан бу ердан чиқиб кетишингни буюраман”. Баъзида кўзланган мақсадга эришиш учун сиз бир неча бор сидқидилдан ибодат қилишингизга тўғри келади. Бу масалада ҳаворий Павлус шундай дейди: “Дунёнинг ҳар ёғидаги биродарларингиз худди шундай азобларга дучор бўлаётганларини билиб,
Эримнинг кўзларига тик қараш имкониятига эга бўлиш ва ўзимни сохта гуноҳкорлик туфайли эндиликда айбламаслик ҳисси нақадар менда енгиллик туғдирганини билсангиз эди. Олдинлари сохта айблов туфайли турмуш ўртоғимнинг менга нисбатан бўлган ҳақиқий, самимий ва қизғин севгисини кўра олмаган эканман. Энди бўлса бир-биримизни севишимизга, бир-биримизга тегишли эканлигимизга, оиламизнинг бахти содиқ севгига асосланганлигига ишонишимизга ҳеч нарса ҳалақит бермайди.
Биз эришган ғалаба ўзаро муносабатларимизни тўлиқ ўзгартириб юборди.
Жанг қилувчи қаллиғ
Азиз опа-сингиллар, сизлар Масиҳнинг қаллиғисизлар... Масиҳнинг қаллиқлари – бу жанг қилувчи қаллиқлардир.
Кўпинча сиз унга қарши жанг қилишга қийналган одамингиз ўзингиз бўлиб чиқасиз... Бироқ жанг қилишингизга тўғри келади, чунки бу оламга сизнинг озод юрагингиз ниҳоятда зарур. Сиз атрофдаги одамлар билан мулоқот қилишга тайёр туришингиз лозим, сиз лойиқ тарзда уларни севишингиз ва улар учун курашишингиз шарт. Сизларсиз кўпчилик нажот топа олмайди. Душманга қарши чиқиш пайти келди, душманга қарши “матонатли ирода” билан курашиш вақти-соати етди. Биз сиз билан ҳарбий ҳаракатлар майдонидамиз, жангларда бизнинг иштирок этишимиз ниҳоятда зарур.
Ҳа, эркаклар Жангчи Худо қиёфасида яратилганлар. Эркаклар – жангчилар. Бироқ аёллар ҳам курашишлари лозим. Эркакнинг аёл киши учун курашиши ва кўксини қалқон қилиб уни ҳимоялаши жуда яхши. Аммо кўпинча аёллар ёнида бундай эркаклар бўлмай қолади. Эркак киши бўлган тақдирда ҳам, аёллар Худонинг Руҳи кучида улғайишларини Худо хоҳлайди. Албатта, вақти-соати келгач, ҳаммамиз тахтга ўтиришимизга ва Исо Масиҳ билан биргаликда оламни бошқаришимизга тўғри келади (қаранг: Ваҳий 21). Бизга душман ҳужум қилганда руҳий жанг олиб боришда тушунчага ва уни амалда қўллашга нафақат тайёр туришимиз керак, балки бу Масиҳда улғайишнинг асосий усулларидан бири эканлигини ёдимизда тутишимиз лозим. Бизнинг имонимизни мустаҳкамлаш учун, бизни Ўзига қаратиш учун ва бизга белгиланган вазифани бажаришга тайёрлаш учун Исо руҳий жанг олиб боришимизга бизга тўсқинлик қилмайди, зеро У бизни Ўзининг издошлари сифатида буюк келажакка етаклаб боради.
Руҳий жангда иштирок этишимизнинг зарурати, бизнинг ташлаб кетилганлигимизни англатмайди: Масиҳ бизни тарк этмади; биз ёлгизлигимизни ҳам англатмайди: У ҳеч қачон бизни тарк этмайди; қолаверса, бу асло бизнинг жанг қилишимизни англатмайди – бу Раббийнинг жанги.
Ҳали биз туғилмасимизданоқ Исо биз учун азоб-уқубат чекди. Биз Унга нисбатан эҳтиёж сезмасимизданоқ, У биз учун курашди. У бу дунёга биз учун келди, биз учун ўлди ва биз учун қайта тирилди. Биз учун Унга самода ва ерда бутун ҳокимият берилди: “Бутун борлиқ Унинг оёқлари остига тобе қилинди. У бутун борлиқдан юқори қўйилиб, имонлилар жамоатига бош қилиб қўйилди” (Эфесликларга 1:22). У душманларимиз устидан тўлиқ ғалабага эришди. Аммо биз бундай ғалабадан фойдаланишимиз лозим. Масиҳийлик пассив эътиқод эмас, бу - душман босиб олган худудга Худо Шоҳлигининг фаол кириб боришидир. Биз, Раббийнинг тарафдорлари, ўз ҳаётимизда Унинг ғалабаси устунликларидан фойдаланишни билишимиз лозим. Аёллар жангчи санъатини эгаллашлари даркор, чунки улар ҳам Раббий билан биргаликда шоҳликни бошқариш учун яратилганлар. Худонинг одамга аталган қуйидагича “у бутун ер юзи ва ҳаракат қилувчи барча махлуқот устидан ҳокимлик қилиш” (қаранг: Ибтидо 1:26) сўзлари, шунингдек, Момо Ҳаволарга ҳам тааллуқлидир. Вақти–соати келиб биз албатта Унинг то абад ҳукмронлигига эга бўламиз (қаранг: Матто 25:21; Ваҳий 22:5). Худо бизни руҳий жангдан чегараламайди, бу жангни бизнинг фойдамизни кўзлаб қўллайди. Жангни олиб бориш кўникмалари туфайли аёллар уларга Худо томонидан берилган ҳукмронлик қилишни ўрганадилар.
Ҳакамлар Китобининг 3–бобида ажойиб бир парча бор. Унда ота-боболаримизга ваъда қилинган йўлнинг нақадар машаққатли эканлиги ҳикоя қилинган. Худо Шоҳлигининг жангчиси Раббий ушбу ерда яшовчи барча халқларни нима учун бирданига қувиб чиқармагани тушунтирилади: “Эгамиз бу халқларни Ёшуага таслим қилмаган эди. Уларнинг ҳаммасини бирданига ҳайдаб чиқармай, юртда қолишларига ижозат берган эди” (Ҳакамлар 2:23). Йўқ, Худованд уруш олиб бориш тажрибасига эга бўлмаган исроилликларни синаш учун қолдирди: “Эгамиз, Канъон юртида бўлиб ўтган биронта урушда қатнашмаган Исроил халқини синай, ҳеч қачон уруш кўрмаган бу янги авлодга жангни ўргатай, деб қуйидаги халқларни қолдирган эди: ...” (Ҳакамлар 3:2). Худо сизнинг ҳаётингизда бўлиб ўтаётган ҳодисаларни сизни итоат эттириш учун эмас, балки қийинчиликларни енгиб ўтишни ўрганишингиз учун тасвирлаган! Руҳий қурол билан сиз қандай муносабатда бўлишингизни, душманга қандай қарши чиқишни ва у билан қандай жанг қилишни ўрганишингизни Худо хоҳлайди.
Бир кун келиб сен қиролича бўласан,
шунинг учун рўй бераётган ҳодисаларни кўришинг зарур.
Аёлларнинг заиф қилиб яратилиши кўзда тутилмаган. Худованд уларни яратар экан, уларнинг қалбларига уларга қимматли бўлган одамлар учун курашиш кучини жо қилган. Ҳакамлар Китобининг 4 ва 5– бобларида исроиллик аёл – Добира ҳақида ҳикоя қилинади. Бу аёл орқали Исроил халқининг Худоси – Эгамиз Сисарога ва канъонлик аскарларга қарши чиқишни исроилликларга амр қилади. Исроил қўшинининг бошлиғи Барақ ҳарбий юриш қилишга рози, фақатгина агар Добира у билан бирга борадиган бўлса, акс ҳолда у Худованднинг амрини бажаришдан воз кечади. “Агар сен мен билан борсанг, бораман, бормасанг, мен ҳам бормайман, - деди Добирага Барақ. Добира шундай жавоб берди: - Албатта сен билан бораман, лекин билгинким, бу ғалаба сенга шараф келтирмайди, зеро Эгамиз Сисарони аёл кишининг қўлига беради” (Ҳакамлар 4:8-9).
Добира бошчилик қилган жангнинг натижаси аниқ – исроилликлар ғалаба қозондилар. Бироқ уларнинг душмани Сисаро қочади ва Хабернинг хотини Ёвелнинг чодирига бориб қолади. Бу хотин ҳақида шундай дейилган: “Хайин уруғидан бўлган Хабернинг хотини – Ёвел аёллар орасида барака топсин” (Ҳакамлар 5:24). Исроил душмани Сисаро унинг чодирида ётиб ухлаб қолди. “...Хабернинг хотини Ёвел эса бир қўлига чодир қозиғини, бошқа қўлига болға олиб секингина унинг олдига борди. Қозиқни Сисаронинг чаккасига қоқиб, бошини ерга қадаб қўйди. Сисаро ўлди” (Ҳакамлар 4:21). Мана аёл киши нималарга қодир! Добира ва ундан кейин бутун Исроил ғалаба қўшиғи ила Раббийга ҳамду сано айтдилар:
Эй, Эгамиз! Душманларинг барчаси Сисарога ўхшаб қирилиб кетсин!
Дўстларинг-чи, чиқаётган қуёшдай чарақлаб турсин!
Жангчи маликалар
Жангчи маликалар кимга ўхшайдилар? Келинглар, Жанна д’Аркни, Тереза онани, Эстерни, Байтаниялик Марямни, Арвинни, Эовинни, Добирани ва Исо Масиҳнинг онаси Марямни - ажойиб, доно, меҳрибон, кучли иродага эга, топқир, гўзал, ғалабага эришувчи ва мулоқот қилишга доимо тайёр турувчи ва очиқ қалбли мафтункор аёлларни бир эслайлик.
Мен яқиндагина аёллар учун бир неча кунлик семинар ўтказдим. Семинар аёлларнинг Раббий билан танҳо ибодат қилишига бағишланган бўлиб, уларнинг иштирокчиларини Худо Ўзининг муқаддас ташрифи билан хушнуд қилди. Бу ажойиб тадбир бўлди! Ушбу семинарнинг қатнашчиси бўлмиш дугонам Сюзи менга Исо билан бўлиб ўтган ниҳоятда драматик учрашуви ва Исо уларни душманга қандай қарши туришга ўргатганлиги ҳақида ҳикоя қилиб берди. Учрашув туфайли Сюзи ва унинг икки хонадош дугоналарининг ҳаёт тарзи тубдан ўзгарибди.
“Жароҳатларни шифо топтириш”га бағишланган кечки йиғилишгача ҳали бир соат вақт бор. Аёллар бу вақтни Худо билан танҳоликда ибодат қилишга бағишладилар. Шу вақт ичида улар Худога мурожаат қилиб, улар бутун умрлари давомида ишониб келган душманнинг ёлғонини фош қилиб беришни, улар узоқ йиллар ишониб келган ёлғондан ва улар қачонлардир берган ваъдаларидан воз кечишни ўргатишни илтижо қилиб сўрадилар. Аёллар Раббийдан уларга Ўз ҳузур-ҳаловатини юборишини ва душманнинг ёлғонидан воз кечиб, ўзлари ҳақида Худонинг ҳақиқатини эшита олишларини, шунингдек, Худо Ўз ҳақиқати туфайли уларнинг жароҳатланган қалбларини шифолаш имконини беришини сўраб, ҳаммамиз биргаликда ибодат қилдик. Семинар қатнашчилари ўз кундаликларига турлича ёзувларни қайд этдилар, ибодат қилдилар, гуноҳларига тавба қилиб йиғладилар, Худони ахтардилар ва Уни ўз қалбларининг яширин жойларига таклиф этдилар, токи У Ўзининг нури билан юракларни ёритиб, Ўз севгиси туфайли уларга шифо берсин.
Шу йиғилишдан олдин Сюзи ўзининг икки қўшни дугонаси сингари кундаликка баъзи бир нарсаларни қайд этиш учун хонага қайтиб келди. Сюзи бутун ҳаёти давомида ишониб келган душманнинг энг асосий ёлғони қуйидагича эканлигини Худо унга очиб берди: “Сукут сақла! Индама! Жим бўл!” “Сен арзимассан ва фойдасизсан! Бурнингни суқма! Жим ўтир!” деган душманнинг асосий ёлғонига ишонган қўшни аёллардан бирининг ўша кеча Худо кўзини очганини Сюзи билмас эди. Иккинчи қўшни аёл эса ўз кундалигига бутун умри давомида ишониб келган ва шунга биноан ҳаёт кечирган ёлғонни ёзди: “Сен билан ҳеч кимнинг иши йўқ. Сенинг турган битганинг бош оғриқ. Сўрама! Сўрама! Сўрама!”
Хуллас, душман “Сўрама!” деб уқтирган аёлнинг қаттиқ нафаси қиса бошлабди, бироқ бизнинг “Сўрама”мизнинг ҳеч қачон олдин нафаси қисмаган. Сюзи шу заҳотиёқ астма, яъни нафас қисиш ташхисини қўйди, чунки унинг болаларининг ҳам шундай касаллиги бор эди. Бу касаллик хуруж қилганда Сюзи кўпинча болаларини шифохонага олиб борарди. Бироқ Раббий билан танҳоликда бўлишга ажратилган бир соат вақт ҳали тугамаган эди, Сюзи индамай ўтираверди. Душман бўлса тинмай унга буйруқ берарди: “Жим ўтир!” Шундай бўлса-да, Сюзи таваккал қилиб, оғзи билан чуқур-чуқур нафас олаётган ва баъзида бўғилиб қолаётган аёлдан сўради: “Нима бўлди? Айтинг-чи, ҳаммаси жойидами?” “Ҳа-ҳа, ҳаммаси жойида”, - деб гапни калта қилди аёл, ўзи эса ҳар бир нафас учун кураш олиб борарди. Душман эса тинмай унга дерди: “Сўрама! Сўрама! Сўрама!”
“Индама” нималар юз бераётганини кўриб турарди, қўшниларининг гапини эшитар ва икки аёлдан бирининг аҳволи тобора оғирлашиб бораётганини тушунарди. Бироқ у ўзининг бефойда ва ҳеч нарсага арзимаслигига ишониб аёлга ўз ёрдамини таклиф қилолмасди. Унинг қулоқлари тагида олдингидай шундай овозлар келарди: “Бурнингни суқма! Жим ўтир! Суқулма!” Учта аёл ноилож аҳволда қолди, бироқ улардан бирини қутқариш мумкин бўлган вақт борган сари оз қоларди. Аёл қолган икки қўшнисининг кўз олдида сўниб борарди. Шунда Сюзи нафаси қисаётган аёлнинг кўкариб кетаётганлигини кўрди. Шунда у “Аралашма”га шундай деди: “Менга ёрдам беринглар!” Шунда улар “Сўрама”нинг қошига келишди ва Худодан ёрдам сўраб ибодат қилдилар. Сюзи хонадош қўшнисининг ичига кириб олган нафас қисиш хасталигига Исо Масиҳ номи билан чиқиб кетишни буюрди. “Аралашма” ҳам бу ибодатга қўшилди ва ибодатнинг таъсир кучи янада кўпайди. Шу заҳотиёқ “Сўрама”нинг ҳуружи тўхтаб қолди – у чуқур нафас ола бошлади. Аёл қутқариб қолинди, эндиликда унинг ҳаётига ҳеч нарса хавф-хатар солмасди. Бу жангда қатнашган учала иштирокчи ҳам астматик бўлмаган хуружнинг, яъни руҳий ҳужумнинг гувоҳи бўлганликларини англадилар.
Ҳайрон қолган аёллар бир-бирларига уларнинг ҳар бири олдин ишонган ёлғон ҳақида сўзладилар. Бундай вазиятни драматик тарзда Худо уларга намоён қилганини улар англаб етдилар. Худо шундай тарзда улар қачонлардир ишониб юрган ёлғонни фош этганини билгач, улар янада ҳайратландилар. Жим ўтиришга ўрганиб қолган гапириши лозим эди, ўзини четга олиб турган аралашиши даркор эди, бошига мусибат тушган эса, курашиш кераклигини ва ёрдам сўраши лозимлигини англаб етиши керак эди. Исонинг севгиси нақадар беқиёс бўлишини ва жиловлаб бўлмаслигини тушунган аёллар, тасаввур қилиб бўлмас ҳайратда қолдилар. Раббий амалда уларга ёлғоннинг барбод қилувчи кучини кўрсатди. Аёллар ёвуз ёлғоннинг зулми остида яшадилар. Ҳақиқатни олиб келувчи Унинг кучига ишонишларига даъват қилди.
Ҳа, жангчи аёллар кучли бўлишади, аммо шу билан бирга улар бениҳоят нозикдирлар. Улар меҳрибон ва ҳимоясиздирлар. Бировларга меҳрибонлик қилишга ва шу билан ўзини ҳимоя қилиш қобилиятига фақатгина ўз эътиқодини Исо Масиҳда мустаҳкамлаган аёл қодирдир. Бундай аёл Кимга тегишли эканлигини, бинобарин, ким эканлигини яхши билади. Мулоқот қилишга тайёр донишманд аёл Худонинг севгисига тўлиб-тошади, атрофидагиларга ўз юракларини Худовандга топширишларига ва бутун қалби билан Унинг иродасига бўйсуниб, Унинг кошонасига кириб боришга даъват қилади. Ким аёлларга қадрли ва қимматли бўлса, ўшалар учун аёл шундай жанг қилади. Булардан ташқари, аёл ҳар куни “Худонинг қуроли”га айланади ва зулмат кучларига қарши шиддатли жанг олиб боради.
Иблис мағлубиятга учради, олам беги йиқитилди: “...Бу садо Мен учун эмас, сизлар учун бўлди. Ҳозир бу дунё ҳукм қилинади, ҳозир бу дунёнинг ҳокими ташқарига чиқариб ҳайдалади. Мен ердан юқорига кўтарилганимда, ҳаммани Ўзимга жалб қиламан” (Юҳанно 12:30-32). Бошлиқлар ва ҳокимият кучсиз қолди: “”Ўша хоч орқали руҳий ҳоким ва ҳукмронликлар устидан ҳам ғалаба қозонди. Уларнинг қурол-яроғини олиб қўйди-да, уларни Ўзининг тантанали юришида юргизиб, расвои олам қилди” (Колосаликларга 3:15). Бироқ унинг салтанати – бу ёвузликлар, нафрат ва қотилликлар салтанатидир. Иблислар ва тубан тушган фаришталар, бир сўз билан айтганда, ёвуз кучлар мағлубиятга учраган бўлса-да, бироқ занжирбанд қилинмаган. Ҳозирча занжирбанд эмас! Ҳозирча “...душманингиз иблис бировни ютиб юбориш учун излаб, шердай бўкириб кезиб юрибди” (Биринчи Бутрус 5:8) ва қулай фурсат келиши биланоқ у ҳар жойда ҳамла қилиши, азоб бериши, ютиб юбориши, йиғлатиши, ўғирлаши, ўлдириши ва хонавайрон қилиши мумкин. Ўзида ким Худонинг қиёфасини олиб юрган бўлса, Унинг қаҳри - сизга ва менга, Худони яхши кўрганларга ва ана шундайларга қаратилган бўлади. Иблис – ёвуз ва шафқатсиз ҳийлакордир, бундайлар то уларни тўхтатиб қолувчи ўзга куч пайдо бўлмагунига қадар, ҳеч нарсадан ҳайиқмайдилар. Айнан шундай вазифа сизнинг ва бизнинг зиммамизга юклатилган, “...чунки ичингиздаги Руҳ дунёда ҳукм сураётган руҳдан устундир” (1 Юҳанно 4:4).
Ниҳоят, Раббимиз билан иттифоқ бўлиб, Унинг куч-қудрати таъсирида қувватли бўлинглар. Иблиснинг ҳийлаларига қарши тура олиш учун, Худо берган барча қурол-аслаҳалар билан қуролланингиз. Чунки бизнинг курашимиз ўткинчи башарга қарши эмас, балки самовий оламдаги ёвуз руҳий кучларга, ҳокимлару ҳокимиятларга, бу қоронғу дунёни бошқараётган руҳий ҳукмронларга қаршидир. Шу сабабдан ёмон кунда қаршилик кўрсата олишингиз учун, Худонинг қурол-аслаҳаларини кўтаринглар, токи бутун тадбиркорлик билан иш тутиб, ўрнингизда тура олинглар.
Жон иккимизнинг ва хизматчилар командасининг ҳар бир куни эрталабки ибодатдан бошланади. Ибодатимиз содда, самимий ва ниҳоятда катта таъсир кучига эга. Бундай ибодат билан сиз китобимизнинг сўнгида танишиб олишингиз мумкин. Бу ибодат ҳам эркакларга, ҳам аёлларга тўғри келади. Яқин дугоналаримиздан бири “Худонинг қурол-аслаҳалари” билан ибодат қилиб, ўз руҳий назари билан Уни кўрганини ва Унинг гўзаллигидан, Унинг ярқираган нуридан хайратда қолганини тан олди. Худо сизларни аёл қилиб яратганлиги бежиз эмас. Сиз “Худонинг қурол-аслаҳалари” билан қуролланиб, гўзаллигингизни ҳам, мафтункорлигингизни ҳам, нозиклигингизни ҳам, меҳрибонлигингизни ҳам, ён-атрофдагиларингизга нисбатан самимий муносабатларингизни ҳам асло йўқотмайсиз. Эҳтимол, буларни билиб қўйишингиз фойдадан холи бўлмас.
Ёшгина, гўзал бир аёл мен билан қуйидагича маълумотни ўртоқлашди. Унинг айтишига кўра, ҳар куни эрталаб кўйлакларининг энг сарасини ва чиройлисини танлаб-танлаб кийгани сингари, “Худонинг қурол-аслаҳалари”ни ҳам ниҳоятда пухталик билан, синчиклаб кийиб олар экан. Мен сизнинг эътиборингизга унинг эрталабки кундалик ибодатининг биринчи қисми билан танишиб чиқишингизни таклиф қиламан.
Мен миннатдорчилик билан Сен менга берган “Худонинг қурол-аслаҳалари”га бурканаман. Мен ҳақиқатни белбоғ қилиб бойлаб, ўзимнинг ҳимоясизлигимни Сенинг қўлларингга тўлиқ топширишга тайёрман, биринчи навбатда, мен севикли бўлишга ва мен учун муносиб тарзда курашишлари истагида эканлигимни тан оламан. Ҳар куни мени севганинг учун, ҳар куни мен учун курашаётганинг учун Сенга миннатдорчилик билдираман ва шукроналар қиламан.
Сенинг буюк ниятингда катта роль ўйнаш истагида эканлигимни шунингдек, Сенга ҳадя этаман. Сен бу ниятни менинг юрагимга жо қилдинг, мен Сенинг ҳақиқатингга умид билан қараганимча, Сенинг амрларингни муштоқлик билан кутаман. Ҳар куни Сенинг мўъжизаларингни кўришимга, Сенинг ниятингга биноан яшашимга ижозат бер.
Сен менга инъом қилган мафтункорлик ёрдамида атрофдагиларга хизмат қилиш истагидан воз кечишга тайёрман. Мен Сендан илтижо қиламан: менинг ёрдамимда нимани режалаштирган бўлсанг, ҳаммасини амалга оширавер, Сен нимани ният қилиб қўйган бўлсанг, биз ҳаммасини биргаликда рўёбга чиқарамиз. Сен менинг исмимни айтиб чақирганингга ва менга севги, чирой, ўз оиламга, дўстларимга, Сен мени ким билан таништирган бўлсанг, ҳаммасига хизмат қилиш қобилиятини берганингга мен сидқидилдан ишонаман. Ҳар куним фақатгина Сенга бўлган севгим билан тўлиб–тошсин.
Аёл кишининг ҳаёти жанг майдонида юз бераётган ҳаёт-мамот учун севги тарихини намоён этишини, келинг, яна бир бор эслайлик. Гўзаллик, инсонни руҳлантирувчи севги-муҳаббат ва яқин самимий муносабатлар ҳар бир аёл учун ҳақиқат бўлиб қолиши керак. Бироқ буларнинг ҳаммасига эга бўлиш учун, жангга киришиш ва бу жангда ғалабага эришиш лозим. Ўз қалбимиз, шунингдек, бизга яқин одамларнинг юраклари учун бизни катта жанг кутмоқда. “Ҳа, У жангчидир, У Эгамиздир” (Чиқиш 15:3). Исо сизлар учун ва сизга қадрдон бўлган инсонлар учун жанг қилмоқда, сиз бу жангда Унга қўшилишингизни сиздан илтижо қилиб сўрайди.
С новой страницы
12
Ноёб роль
Гап шундаки, у минғир-минғир хотинми ёки мижғовликнинг ўзими. Агар инсонликдан бир тишлам қолган бўлса ҳам, биз уни тирилтирамиз. Агар бу кулнинг остида бирор учқун қолган бўлса ҳам, биз уни ёрқин гулханга айлантирамиз.
Шунда Марям: - Мана, мен Худованднинг бандасиман. Менга айтганинг келсин, - деди. Фаришта эса унинг ёнидан ғойиб бўлди.
Кулихоннинг балга таклиф қилиниши туфайли унинг тарихи кескин ўзгарди.
Сарой жарчиси то унинг уйи эшиги олдида пайдо бўлгунга қадар, Кулихоннинг турмуш тарзи қоя сингари мустаҳкам, ўзгармас кўринарди. Ҳамма нарса уни тоабад кир ва исқиртлигича қолишидан дарак бериб турарди. Унинг душманлари доим қизни хўрлаб келганлар. Кулихонни ҳар қадамда азоб-уқубатлар, тахқирлашлар кутиб турарди. У ҳаммасига чидарди ва қадр-қимматини йўқотмасди. Унинг ҳаёти энди яхши томонга асло ўзгармаса керак, балки унинг тақдири шундай экандир. Ва мана, кутилмаганда уни шаҳзода саройга балга таклиф қилди! Шу лаҳзаларда дўзахнинг барча ёвуз кучлари ҳаракатга келади. Кулихоннинг қалбидаги орзу-умидлар уйғонади, унга қарши унинг барча душманлари қўзғалади. Эндиликда унинг ҳаёти бошқа ҳеч қачон олдингидай бўлмайди.
Нақадар ажойиб, Кулихоннинг тақдиридаги ўзгаришлар шаҳзоданинг уни саройга таклиф қилиши туфайли юз беради! Бу нимадан дарак беради: ўз ҳаётини ўзгартириш учун аёл киши қўлидан келган ҳаракатларни қилиши керак. Қиз унга юборилган таклифга жавоб қайтариши лозим бўлади. Кулихоннинг жавоби ундан бениҳоят қатъиятликни талаб қилади, бундай қаҳрамонликка фақат севувчи юрак, ҳаётдаги ўз ўрнини билган ва орзу-умидлари рўёбга чиқишига ишонувчи қалб қодир. Бу масалада сиз билан баҳслашишга тайёрман. Қиз балга боришни хоҳлайди, аммо бунинг учун у ўз қўрқувларини енгиб ўтиши керак. У шундай йўл тутишга журъат қилди ва шаҳзода билан рақсга тушиб бўлгандан кейин ҳам, орзу-умидларидан воз кечмади. (Гарчи у яна омборхонага беркиниб олишга ҳаракат қилди. Бундай хислат барча аёлларга хосдир!) Лекин барибир унинг пешонасига ёзилгани рўй берди, Кулихон маликага айланди ва шоҳлик тақдири тоабад ўзгарди. Нақадар ажойиб аллегория!
Худди шуларни Исонинг онаси Марям ҳақида ҳам айтиш мумкин. Бироқ Марям янада муҳимроқ қарор қабул қилишига тўғри келди. Марям таклиф олгандан кейин унинг ҳаёти ҳам тубдан ўзгарди, фақат жарчи вазифасини бу ерда фаришта бажарди. Лекин барибир, унинг розилигисиз ҳеч нарса юз бермасди, ҳеч ким унинг хоҳиш-иродасига қарши чиқа олмасди. Таклифдан кейин Марям жуда кўп тўсиқлардан ўтиши керак бўлди, бундай таклифни қабул қилиш учун ҳам анчагина ботирлик керак эди. Дўзах кучлари яна ҳаракатга келди: инсониятнинг барча қахр-ғазаби Марямга қарши чиқди, Юсуф билан унинг турмуши бўлмаслиги мумкин эди. Қолаверса, шуни ҳам айтиб ўтиш лозимки, уларнинг иккаласи ҳам солиҳ яҳудийлар орасида ўз обрў-эътиборларини тамомила йўқотишларига асло шубҳа йўқ эди. Марям тилларда достон бўлиб кетди, келажакда ҳам Худога ўз розилиги билан жавоб бериши учун ундан қаҳрамонлик ва матонат талаб қилинарди. Лекин барибир унинг пешонасига ёзилгани рўй берди, Шоҳлик тақдири тоабадга ўзгарди–қолди. Бу ўзгаришларнинг ҳаммаси Марямни Ягона Ўғилнинг онаси бўлиш таклифидан бошланди.
Бизнинг Шаҳзодаларимиздан бизга таклиф турлича етиб келади. Аёл кишининг қалби ўз-ўзидан шундай таклифни намоён қилади. Бироқ бундай таклифнинг маъноси ниҳоятда конфиденциал ҳисобланади – у шахсан қўлдан–қўлга топширилади. Суюкли Ёрингиз сизнинг юрагингизга ёзганларни фақатгина сиз ўқишга қодирсиз. У сизни Ўзининг романтик севгисига жавоб беришингизни ва бу севгини бебаҳо бойлик сифатида қадрлашингизни таклиф қилади. У сизнинг қалб гўзаллигингизни баркамоллаштиришингизга ва бошқалар учун уни очишингизга даъват қилади. У бениҳоят муҳтож бўлган бу олам учун сиз ўша ezer бўлишингизни хоҳлаб, ажойиб саргузаштларнинг иштирокчиси бўлишингизга чорлайди.
Аёл кишининг таъсири
Бу оламнинг тарихи якун топганда, ҳаммамиз Қўзининг тўй зиёфатида бўлиб қоламиз. Эҳтимол, биз учун энг катта хурсандчилик шу бўладики, бу дунёда Худонинг ҳар қандай ишида аёл кишининг иштироки зарур.
Мен “Худонинг деярли ҳар қандай ишида” деб айтмоқчи эдим, то эркак кишининг маълум вазиятлардаги раҳнамолик тарихи аниқ ва равшан эканлигига диққат қаратилмасин. Бироқ шу ерда Стейси ўз вақтида қўшиб қўйди: “Бу эркакларнинг ҳаммасининг оналари бўлган, шундай эмасми?!” Мен мисол тариқасида Мусони келтирмоқчи эдим, Мусосиз Чиқиш ҳам бўлмасди, бироқ шу заҳотиёқ ўйланиб қолдим: болалигида Мусонинг онаси унинг ҳаётини қутқариб қолган (дарвоқе, ўз ҳаётини, шунингдек, оиласининг ҳаётини хавф остига қўйиб). Унинг опачаси чақалоқнинг ёнидан кетмай, чақалоқни асраб олмоқчи бўлган фиръавннинг қизига бола учун энагани қаердан топиш мумкинлигини айтди (албатта, энага Мусонинг онаси эди). Яхши, розиман. Хўп, аёлларсиз Худонинг ҳеч бир иши амалга ошмаслигини тан олишга тўғри келади.
Эски Аҳд нақадар ажойиб воқеалар ҳақида ҳикоя қилган: ваъда қилинган ерларни эгаллаб олишда байроқдор яҳудийлар армиясига ёрдам берган Роҳила тарихи; шунингдек, ўз халқини геноциддан қутқарган ва Исроилнинг... ва бутун оламнинг хавфсиз келажагини таъминлаган Эстер воқеаси. Ҳеч кимга сир эмаски, аёллар Исога ҳам молиявий, ҳам эмоционал хизмат кўрсатиб, Уни қўллаб–қувватлаганлар. Барча эркаклар Уни ташлаб қочиб кетганларида, Унинг ёнида аёллар қолганлар. Янги Аҳдда Хушхабарнинг тарқалиши ва Жамоатларнинг яратилиши тарихида биз Лидияга ўхшаш аёлларни учратамиз. Тиатра ва Филиппида унинг уйи Хушхабарни тарғиб қилиш марказига айланди. Нимфана ва Амфия ўз уйларини илк масиҳийларга йиғилишлар ўтказиш учун очиб бердилар. Аёлларнинг бундай қилишлари ўзлари учун ҳам, уларнинг яқинлари учун ҳам ниҳоятда хавфли эди. Ўз ҳаётини хавф остига қўйиб Хушхабарни тарқатишда ҳаворий Павлусга ёрдам берган Прискилла. Павлусга қамоқхонада ёрдам берган ва “Ҳаворийлар орасида ном чиқарган” Юний (Римликларга 16:7).
Албатта-да, бутун инсониятнинг қутқарилиши ягона бир аёлнинг, аниқроқ қилиб айтганда, ўспирин қизнинг жасоратига боғлиқ эди. Агар у “йўқ” деб айтганда, нима бўлар эди? Агар юқорида номлари қайд этилган аёллардан бирортаси “йўқ” деганда, нима бўлар эди?
Тарихда ўчмас из қолдирган аёлларга биргина боб доирасида миннатдорчилик билдиришнинг асло имкони йўқ. Инсониятни қутқаришда илоҳий режанинг энг эсда қоларли ёки энг аҳамиятли жойини эслаш осонроқ, уларнинг ичида аёлларнинг иштирокисиз бирор вазиятни топишга ҳаракат қилиб кўришдир. Бошидан Момо Ҳаво бу дунёга Худо томонидан қилинган инъомдир, унинг ezer kenegdoсидир. Инсоният тарихи ҳали тугаллангани йўқ, бу дунёда аёл сифатида сизнинг мавжудлигингиз Раббий сизга муҳим ролни топширганлигидан далолат беради. Ахир, сиз аёлсиз–ку, зоҳир бўлган ezer kenegdo сиз–ку, шундайми? Сизнинг бу ҳаётда қандайдир маънога эга эканлигингизга бўлган ниҳоятда чўзилиб кетган ишончсизлигингиз (эҳтимол, бу аста-секин ўз-ўзидан йўқолиб кетар) шундан далолат берадики, ким бўлишингизни билган одам сизнинг қандай бўлишингиздан қўрққан; иложи бор йўллар билан кўпдан бери сизнинг қалбингизга ҳужум уюштирмоқда, сизга ўзингизнинг кераксиз эканлигингизни исботлашга ҳаракат қилмоқда.
Кимларнингдир ҳали қутқарилмаган ҳаётини қутқариб қолиш имконияти ҳозир бор. Кимдир бундай имкониятлардан фойдаланиб қолиши мумкин, бунинг устига, догматик шаклда эмас (“сиз ўз қалбингизни қутқаришни ўйласангиз яхши бўлармиди”), балки таклиф қилиш шаклида. Аёлнинг қалби – мана шу Яратувчининг таклифидир. Хўш, У сизни қандай муносабатларга таклиф қилади? Унинг тарихида катта роль ўйнашга. Сизнинг Севикли Ёрингиз шунга даъват этмайдими? У сизга шундай орзу-ниятларни ва истакларни жо қилдики, буни ўйлашнинг ўзидан сизнинг юрагингиз ларзага келади. Сиз бу ҳақда гапиришга ҳам қўрқасиз. Эҳтимол, сиз ўз орзуларингиз ҳақида ҳозирга қадар тушунмаётган бўлсангиз-да, бироқ ноёб аёл бўлиш истаги сизга маълумдир. Бунинг бошланиши ёмон эмас.
Кимнингдир ezerи бўлиш – мана аёл кишининг ҳақиқий вазифаси. Сиз бу вазифани бажаришингиз шарт. Кимнинг ҳаёти ва тақдири сизнинг Худо таклифини қабул қилишга розилигингиздан тобеъ эканлигини ўйлаб кўринг.
Сизнинг ғаройиб ролингиз
Бизнинг дугонамиз Жанин ўттиз икки йил давомида миссионер сифатида ОМS34* ташкилоти билан ҳамкорлик қилган. Сўнгги ўн тўрт йилдан бери Колумбиянинг Медельине шаҳрида хизматни давом эттириб келмоқда. Шуни таъкидлаб ўтиш керакки, бу шаҳар ёмон отлиққа эга (шаҳар ўзининг гиёҳвандлари ва қотиллари билан машҳур, бир сўз билан айтганда, Медельинада ўлим индустрияси бениҳоят авж олган). У ерда масиҳийларни хуш кўрмайдилар. “Ҳар йили Колумбияда олтмиштадан ортиқроқ қавмбошилар ўлдирилади”, - деди яқиндагина сафардан уйга қайтган Жанин. Олдинига у Худонинг даъватига ижобий жавоб қилди, маҳаллий семинарияда иврит тилини ўргана бошлади. Сўнгра Раббий уни ёмон отлиқ Колумбия қамоқхоналарида хизмат қилишга чорлади. Шундай қилиб, ёлғиз аёл қотил эркакларга тўла қамоқхонага йўл олди. Маҳбуслар ашаддий каллакесарлар, ўғрилар, дўзахнинг ердаги тимсоли ҳисобланиб, Жанин уларга Исонинг севгисини етказишга қарор қилди.
Бир ярим минг маҳбусга мўлжалланган Медельиннинг “Беллависта” қамоқхонасида олти мингдан ортиқроқ маҳбуслар камераларда тиқилиб яшардилар. “Ўн тўрт йил олдин “Беллависта” қамоқхонасида Муқаддас Китобни ўрганишни бошлашгунга қадар, бу қамоқхона ўзининг қабиҳлиги ва шафқатсизлиги билан ном чиқарган эди. Бу ерда кунига, йўқ деганда, икки киши ўлдирилади... Худо Каломининг таъсири туфайли маҳбусларнинг ҳаёти тубдан ўзгарди, қотилликлар сони сезиларли даражада камайди”, - деб ҳикоя қиларди Жанин. 1990 йилдан то 1997 йилларгача фақатгина еттита маҳбус ўлдирилди. Жанин ўзининг ҳаётини хавф остига қўйса-да, аммо у бу йўлдан қайтмасди. Зеро унинг гапларига кўра, “бехавотирлик – бу хавотирликнинг йўқлиги эмас, балки Исонинг мавжудлигидир”. Ҳозирги пайтда “Беллависте” камоқхонасида беш юздан ортиқ маҳбуслар Муқаддас Китобни ўрганмоқдалар, маҳбуслардан мингтага яқини Жанин бошлаган хизмат туфайли юқоридан қайта туғилдилар. Маҳбуслар учун у ҳақиқий ezer, фақатгина улар учун эмас, балки Колумбиянинг бошқа кўплаб аҳолиси учун ҳамдир.
Бизнинг ажойиб дугонамиз Кэрол – ниҳоятда ақлли, доно аёл. Уни барча профессорлар яхши кўришарди. Кэрол “Лига плюш”35*га кирувчи университетни имтиёзли тамомлаган. Унинг онаси – интеллектуал меҳнатга қодир инсон, отаси – университет профессори, опаси – малакали шифокор, акаси ҳуқуқшунослик бўйича ўз тадқиқот ишларини якунламоқда. Кэролни порлоқ келажак кутарди. У жуда кўп ўқирди, мамлакатда ва чет элда юз бераётган сиёсий воқеалардан мунтазам равишда хабардор бўлишга интиларди, унинг кундалик режаси шундай тузилган эдики, у “National Public Radio”сидан бериладиган хабарларни ҳеч ўтказиб юбормасди. Аммо муваффақиятли ва порлоқ келажакдан воз кечиб, у янги туғилган ўғли билан уйда ўтиришни афзал кўрди.
Кэролнинг ҳисоблашича, аёл учун дунёда она вазифасини бажаришдан буюкроқ вазифа йўқдир. Шундай бўлса-да, унинг бундай қарорга келиши ниҳоятда қийин кечди. Оила унинг танловини қўллаб-қувватламади. Кэрол ўз яқинларидан хафсаласи пир бўлганини ҳис қилди. Келажакда таълим олишни давом эттиришига у ишонади ва хоҳлайди. У жуда кўп нарсани ўқиб–ўрганишни, кўп нарса билан шуғулланишни истайди. Чақалоққа ҳаёт бахшида этиш учун у кўп нарсалардан воз кечишига тўғри келди. Яхши она бўлиш учун эса у ўйлаганидан ҳам кўпроқ меҳр-муҳаббат ва қалб меҳрибонлигини намоён қилиши талаб этилди. Худо Кэролни она бўлиш бахтига муяссар қилди, у ўғлига кўпроқ севги ато қилиш учун ҳар куни минглаб кичкина ўзининг “мен”идан воз кечишга журъат қилди.
Кэрол Худога ризолик билан жавоб берди ва У аёлга бегоналарнинг кўзидан нарида юриб, она ва уй бекаси бўлиш вазифасини юклади. Бироқ Худо уни ўз ҳолига ташлаб қўймади – шундай ўзгача бир жамиятдан ажралиб яшаш жараёнида Кэрол солиҳликка эришди. Турлича вазифалардан энг муҳимини, бу дунёда бошқа инсоннинг ҳаётига улкан таъсир кўрсатувчи вазифани танлади у. Г. К. Честертон шундай ёзади:
“Queen Elizabeth” пассажир лайнери сингари бўлиб, молиявий муаммоларнинг ечимини топиш, турлича кечаларни ўтказиш, ёлланган ишчиларни ҳақ билан таъминлаш ва қутлуғ зиёфатлар бериш; “Whitely”36* каби бўлиб, болаларни ўйинчоқлар, кийим-кечаклар, китоб-дафтарлар ва озиқ-овқат билан таъминлаш; Арасту сингари бўлиб, ўз фарзандларига ахлоқ-одобни, юриш-туришни, илоҳиётни ва гигиенани ўргатиш - бундай меҳнат аёл кишини ҳолдан тойдириб қўйишини тасаввур қиляпман, бироқ мен тушунмайман, юқорида қайд этилганлар қандай қилиб унинг ақли етуклигини чегаралаб қўйиши мумкин. Менга яна бир нарса тушунарсиз: нима сабабдан бегона болаларга Учлик Қоида37**си ҳақида гапирганлар юксак мартабага эришган инсонлар ҳисобланадию, бу дунёга ўз болаларининг кўзини очган онадек зот фақатгина уй бекаси саналади? Нима учун бир хил умумий мажбуриятларни бажариш, агар бу катта аудитория учун мўължалланган бўлса, салобатли ҳисобланадию, битта инсон учун амалга оширилса, аҳамиятсиз ҳисобланади? Йўқ, аёл ролини бажариш ниҳоятда оғир, арзимаслиги учун эмас, балки юксак эканлиги учундир.
Ўзининг ён еттинчи баҳорини қаршилаганда Элли Клаус маррага биринчи бўлиб келиб, “Идитарод”да ёшлар ўртасида – Аляска саҳролари бўйлаб ит араваларидаги пойгада ғолибликни қўлга киритди ва чемпионлик даражасига эришишга мувофиқ бўлди. Элли – узоқ қишлоқларнинг бирида яшаган. Унинг болалиги ўтган уйнинг орқа томонида ёввойи фаунанинг турли вакилларини учратиш мумкин эди. Шунинг учун ҳам бой ва бадавлат одамлар ҳамда Шимолнинг ёввойи текисликлари ўртасидаги тафовут унчалик сезилмасди. Унинг энг муқаддас кўнгил орзуси - “Идитарод” трассасини тўлиқ – Анкоридждан бошлаб, то Номгача босиб ўтиш эди (“Идитарод” иштирокчиларининг энг кичик ёши – ўн саккиз ёш). Бу трассада оқ айиқларга, шунингдек, бўриларга ҳам дуч келиб қолиш эҳтимолдан холи эмас. Баъзида ит араваларида пойгада иштирок этувчиларга буғилар ҳужум қилиши ҳам мумкин. Бу ерда қиш ойларида ҳавонинг ҳарорати ноль даражадан етмиш даражагача тушиб кетади. Ўн-ўн икки кун давомида мусобақа қатнашчилари трассани ҳеч қандай четдан ёрдамсиз, танҳоликда босиб ўтадилар. Қоидага кўра, улар бир суткада икки соатдан ортиқ ухламайдилар.
Элли – гўзал ва нозиккина қиз. Уни хавфли пойгаларнинг иштирокчиси сифатида эмас, балки мактаб партасидаги ўтирган ёки рақс тўгарагидаги қизалоқ сифатида тасаввур қилиш мумкин. Лекин Худога бўлган севгиси туфайли Элли ниҳоятда севувчи ва эҳтиросли юракка эга бўлди. Қисматига ёзилганини бажариш учун у қалтис вазиятда таваккал қилишга тайёр. 2004 йили, ўн саккиз ёшга киргандан кейин ўн икки кун ўтгач, Элли бу мусобақаларнинг (эркаклар ва қизлар ўртасида) энг ёш қатнашчисига айланди, шундан сўнг ўн бир кун, ўн тўққиз соат ва йигирма тўрт дақиқа ўтгач, пойгада иштирок этган саксон еттита қатнашчи ичида қирқ бешинчи бўлиб маррага етиб келди. Эллининг бувиси марафонларда иштирок этади (ҳозирги кунга қадар уларнинг сони йигирмадан ортиб кетди). Эллининг онаси штатдан анчагина олисда жойлашган лижаларда учиш бўйича инструктор-ўргатувчи. Уларнинг ҳаммаси ботир ва саргузаштларни хуш кўрувчи аёллар!
Менинг дугонам Темми бир неча йиллар мобайнида жамоатлардан бирида аёллар хизматини бошқариб келди. Мен уни қобилиятли ва Худога ниҳоятда содиқ аёл сифатида биламан. Аммо бир неча йил олдин қизга хизмат қилишни тарк этиб, ҳар қандай жамоат фаолиятидан воз кечишни ва Унинг оёқлари ёнида ўтиришини Худо илтимос қилди. Худо унга ўз лавозимини қолдиришини, Муқаддас Китобни уйда ўргатиш гуруҳидан воз кечишни, мураббийлик мажбуриятларини ва жамоат раҳбарлигини бошқа бир одамга топширишни маслаҳат берди. Худо унга аёл бўлишни ва унга “фақат бир нарса кераклигини”, - Худога итоат этувчи ва ўзини Худога бағишловчи Марям бўлишни таклиф қилди. Бундай ҳолат Худонинг қалбига ҳузур бахш этади.
Темми Худога “ҳа” дейишга ва бошқаларнинг диққат-эътиборидан беркиниб, Худо билан танҳо қолишга қарор қилди. Дўстлари уни ақлдан озган деб ҳисоблашди, узоқ йиллар давомида хизмат қилган жамоат раҳбарлари Буюк топшириқни назарга илмагани учун уни қаттиқ танқид қилдилар. Теммининг бошига турлича айбловлар ёғилди ва у тушунмовчиликка дуч келишига тўғри келди. Қиз азоб-уқубатларни енгиб ўтди, аммо ўша пайтдан бошлаб Худо унинг қалбини батамом эгаллаб олди. У Теммини ўз гўзаллиги билан мафтун қилди, Унинг гўзаллигининг нур сочиши бу ботир аёлнинг юзида намоён бўлди.
Темми Исодан ҳайратланиши туфайли кўплаб аёлларга таъсир кўрсатиш имкониятига эга бўлди. Кўплаб аёллар учун Темми йўл кўрсатиб турувчи маёққа айланди. Улар муқаддас топшириқни бажаришни – Худонинг қалбини хушнуд қилишни ва янада кўпроқ хазинага эга бўлишни – ҳақиқатда У Қандай эканлигини билишни хоҳлайдилар. Теммининг таъсири туфайли кўплаб аёлларнинг ҳаёти, шу жумладан, менинг ҳаётим ҳам тубдан ўзгарди. У ўзининг ажойиб ролини зўр бажармоқда.
Кэтлин ҳали болалигидаёқ шифокор бўлишга Худонинг даъватини эшитди. Шифокор-гинекологнинг амалиёт ўтовчи қизи сифатида дам олмай ишлашга, уйқусиз кечаларга ва кечалари уйғониб кетишга кўникиб қолди. Шифокорлар, шунингдек, уларнинг оила аъзолари ҳам шундай кун кечиришар эди. Қолаверса, Кэтлин учинчи дунё мамлакатларида хизмат этишга Худо томонидан даъват қилинган. Шифокор-миссионер сифатида ўз бурчини бажариш учун имкониятга эга бўлиш учун у ҳозирда чет элда таҳсил олмоқда. Кэтлин ўз профессионал маҳорати туфайли одамларга жисмоний шифо берса, Худонинг куч-қудрати туфайли инсонларга руҳий шифо ато этади.
Боғдаги гуллар турлича ва ранг-баранг эканлиги сингари аёлларнинг роли ҳам бир-бирига ўхшамайдиган, ноёб дурдона ҳисобланади. Ахир, ҳар бир гул ўзгача, бошқаларга ўхшамайди–ку! Аммо ҳар бир аёлнинг ўз таъсир кўрсатувчи доираси мавжуд. Бундай таъсир доирасида у кимгадир ezer бўлишга даъват этилган.
Шахслараро муносабатларда...
Момо Ҳаво – бу самовий эмиссар ва бу дунёга шахслараро муносабатларнинг муҳимлигини эсдан чиқармаслик учун у юборилган.
Эркаклар бу масалага кераклича эътибор қилмайдилар. Улар ойлаб яқинлари билан ўз муносабатлари ҳақида ўйламасликка қодирлар. Ой ҳам гапми, йиллар давомида ўйламайдилар. Бу дунёдан улар ғамхўрликни ҳам кутмайдилар – одамларнинг сиқиб сувини ичиб бўлгач, улар кучдан қолганларида ва бошқа “ҳеч қандай фойда келтирмаганларидан кейин” олам бундайларни тупуриб ташлайди. Инсониятнинг душмани очиқчасига ҳар қандай раҳмдил ва олижаноб муносабатлардан жирканадилар, айниқса, душман севгининг ҳар қандай кўринишидан нафратланади, севгининг нажот олиб келишидан ўлгудай қўрқади. Мана шунинг учун ҳам Худо бу оламга Момо Ҳавони ҳадя қилди. Аёллар шахслараро муносабатларни ҳимоялашга ниҳоятда зарурдирлар, қолаверса, Яратувчининг ўйлаб қўйганига кўра, улар тарих саҳнасида асосий ролни қайтариб олишлари лозим. Гўё муносабатлар Ўзингиздан бошқа ҳеч кимни қизиқтирмаётгандай туюлиши мумкин сизга. Лекин ёдингизда тутинг: биз, аёллар, инсонлар ўртасидаги илиқ муносабатларни сақлаб қолишга интилишимиз керак, чунки бу илоҳий Учлик назарида бутун коинотдаги энг катта қадриятдир. Келинглар, бошқа ибтидо қадриятларининг орасида ўзаро муносабатларнинг буюк роли ҳақидаги интуитив тушунчамизни йўқотмайлик.
Айнан шахслараро муносабатларда, яқин одамлар билан қилган мулоқотларимизда биз биринчи галда аёл сифатида намоён бўламиз. “Бу оламга ўз гўзаллигимни, ўзимнинг содиқлигимни ва ўз севгимни қандай тарзда тақдим этишим мумкин? Кимга ezer сифатида менинг ёрдамим керак бўлиб қолиши мумкин?” – Ушбу саволларга жавоб беришимиз учун, айнан шу соҳани биз диққат билан ўрганиб чиқишимизга тўғри келади. Яқин инсонлар билан ўзаро муносабатларда сиз ниҳоятда ажойиб вазифани бажарасиз. Ҳеч бир инсон сизнинг ўрнингизни боса олмайди, сиз унга тақдим этишга қодир бўлган нарсани ҳеч ким унга беролмайди. Худо ўз фарзандларидан кўп нарсаларни кутади, бироқ яқинларингизга бўлган севги Унинг афзалликлар рўйхатининг доимо олдинги қаторида туради. Ростининг айтинг, сизнинг шахслараро муносабатларингиз хавф-хатарга йўлиқмайдими? Йўлиқади ҳам, дучор бўлади ҳам. Шундай қилиб, ўзаро муносабатларнинг мустаҳкамлиги учун курашиш лозим.
Одам Атони йўқ қилиш учун Момо Ҳавони, унинг ezer kenegdoсини йўқ қилиш кераклигини шайтон билган. Шайтон кўзлаган мақсадига етишди, ўшандан бошлаб у шундай тактикани қўллаб келади. Худо учун одамлар ўртасидаги муносабатлар нақадар муҳимлиги ҳақидаги сизнинг, инсон сифатидаги нуқтаи назарингиз бу оламга ниҳоятда зарурдир. Одамларнинг тинч ҳаётини бузиш мақсадида, иблис уларни бир-биридан ажратишга, айиришга интилади, яъни чўпонни подадан айирмоқчи бўлади. У аёлни шундай фикр юритишга мажбур қилади: “Ҳақиқатдан ҳам, менинг қўлимдан нима ҳам келарди? Улар менсиз ҳам ҳаммасининг уддасидан чиқадилар”. Сизнинг ҳаёлингизга шундай фикрлар келган–ку, ахир, шундайми? Аммо сиз бу заминга Муқаддас Учлик томонидан юборилгансиз, сиз одамлар ўртасидаги севгини ҳимоя қилиш ва муносабатларни асраш учун даъват этилгансиз. Шундай экан, улар учун курашинглар!
Масиҳ Танасида...
Қолаверса, сизнинг ҳаётингиз улкан мақсаднинг бир қисми ва бу ерда ўз чегараларини кенгайтираётган, Худо Шоҳлиги деб аталмиш қандайдир мистик биродарликнинг бир қисмидир. Бу гуноҳлари кечирилган ва қайта туғилган Худо фарзандларининг ажойиб биродарлигидир. Бундай биродарликнинг бир қисми бўлиш – бу жуда катта бахт ва обрў-эътибор. Албатта, унда ҳаммаси ҳам биз хоҳлаганимиздай силлиқ бўлавермайди. Эҳтимол, ҳаворий Павлуснинг илк Жамоатларга йўллаган мактубларидан хабардор бўлсангиз керак? Биродарликнинг аъзолари ўртасидаги муносабатларга Павлуснинг кўпинча аралашишига тўғри келарди. “Эводия ва Синтихадан илтимос қиламан, Раббингиз ҳақи якдил фикрда бўлинглар” (Филиппиликларга 4:2). Хусусан, бу ерда ҳаворий айнан икки аёлга мурожаат қилмоқда. Масиҳ биродарлигида тушунмовчиликлар кам эмас, бунинг натижасида ер юзида урушлар юз беради. Бу биродарликда ҳам сизга ўзгача вазифа ажратилган.
Ҳаммамизга жуда яхши маълумки, жамоат ҳар доим ҳам аёлларнинг хизматини маъқуллайвермайди, шубҳасиз, анъанавий аёллар хизматига зарурат пайдо бўлган вазиятлардан ташқари (бу болаларнинг тарбияси билан машғул бўлиш ёки шунга ўхшаш ҳолатлар). Ушбу китобда биз масиҳий жамоатга “аёлларнинг жамоатдаги роли” ҳақидаги масалаларга мурожаат қилиш имкониятидан халос этилганмиз. Аминманки, бундай саволга жавоб бериш учун бир китоб ҳам камлик қилса керак. Шундай бўлса-да, аёл кишини нима сабабдан Худо яратишни ўйлаганини ва яратганини билиш учун, биз Худонинг илк ниятларига мурожаат қилишни мақсадга мувофиқ, деб ўйладик. Бу биринчи галдаги вазифа. Яратувчининг ният-мақсадини билиб олгач, ҳозирги замон жамиятидаги аёлнинг ролини биз тушунтириб бера оламиз. Аёл эркак кишидан фарқ қилади (Худога шукр!). Аёл кишининг олдида умуман бошқача масалалар туради. Умид қиламанки, бу масалани биз етарлича даражада хал қилдик. Шундан келиб чиққан ҳолда, аёл кишининг Худо Шоҳлиги чегараларини кенгайтириши, мутлақо аёлларча бўлади дейиш мумкинми? Ўшанда ҳам аёлга топширилган рол аёл қалбига жуда мос келади. (Албатта, гап тубанликка тушган аёл ҳақида эмас, гуноҳлари кечирилган ва қайта туғилган Момо Ҳаво ҳақида боради.)
Булардан ташқари, аёлнинг жамоатдаги роли ҳақида хабар берувчи Муқаддас Ёзувнинг кўплаб оятлари, уларни ҳимоя қилиш ва уларнинг устидан илоҳий ҳомийликни ўрнатишдаги Худонинг хавотирлигини намоён этадилар. Биз хавф-хатарга тўла дунёда яшамоқдамиз. Иблис жамоатга ўз қаҳр-ғазабини сочмоқда, Момо Ҳавога нисбатан ўзгача нафрат билан қарайди. Бундан шундай хулоса келиб чиқадики, Худо Ўз Шоҳлигининг чегараларини кенгайтиришда аёлларнинг иштирок этишини хоҳлайди, У шунингдек, аёлларга солиҳ эркакларни ҳимоя қилишни таклиф этди. Шунда ҳам аёлларнинг руҳий лидерлиги уларни хизмат қилишдан четлаштириш учун эмас, балки аёлларнинг бахт-саодати учун белгилаб қўйилган. Кимки ҳимоясиз ва ҳақиқий аёл бўлишни, ўз мафтункорлигини кўрсатишни истаса, шундайларни қандай хавф-хатар кутиб туриши мумкинлигини сиз билан биз жуда яхши биламиз. Шундай эмасми?
Сизнинг Масиҳ Танасига хизмат қилишингиз қандай бўлишидан қатъий назар, сиз ҳар доим солиҳ эркакларнинг ҳимоясида бўлишингизни Худо хоҳлайди. Бироқ сизларни тутиб туриш учун эмас, аксинча, сизнинг аёллик имкониятларингизни озод қилиш учун. Масиҳ эркакни Ўзининг аскари қилиб яратди, токи эркак Момо Ҳавони ҳимоя қилиб, унинг мафтункорлик хислатларини намоён қилинишига имкон берсин. Агар ҳозирда сизни ўраб турган атрофингиздаги одамларга нисбатан шундай деб айтиб бўлмаса, унда хизмат қилишингиз учун бошқа жойни топишингизга тўғри келади. Пировардида, биз Масиҳ Танасида аёлнинг ажойиб роли ҳақида гапирганимизда, биз эркак ва аёлларнинг чин биродарлигини назарда тутамиз, уларнинг юраклари Исога чексиз содиқдир, улар Исога яқин дўст бўлиб қолганлар. Ахир, сизлар ўз ҳадяларингизни муҳтожларга беришни хоҳлайсизлар, тўғрими? Бироқ сиз ўзингизни ортиқча деб ҳисобласангиз, Исо сизга қандай хизмат тайёрлаб қўйганини Ундан сўранг.
Агар сиз Худо томонидан даъват этилган бўлсангиз, Унинг Ўзи сизнинг йўлингизни ёки ҳозир сиз қаерда бўлсангиз, ўша жойни очади, ёки сизнинг ҳаётингизнинг ҳолатини ўзгартиради. Ўз Севгилингиз ортидан боринг, Унинг таклифига жавоб қилишга шошилинг. У билан бирга бўлсангиз, ҳеч қандай тўсиқлардан қўрқмайсиз.
Дунёда...
Аёлларнинг яна бир таъсир соҳасини тадқиқ қилар эканмиз, шуни айтиш лозимки, уларда бу дунёга тақдим қилиш учун яна бир муҳим нарса мавжуд. Бу ажойиб мартаба, ёки аксинча, билинмас, лекин муносиб тарзда кечирилган ҳаёт бўлиши мумкин. Баъзи бир аёллар савдо-сотиқ соҳасида меҳнат қилишлари мумкин. Масалан, Лидия ҳаворий Павлусни учратганда, тадбиркор аёл эди: “Тингловчилар орасида Лидия исмли художўй бир аёл бор эди. У Тиятира шаҳарлик алвон тўн сотувчи эди...” (Ҳаворийлар 16:14). Пайғамбар аёл, Лаппидўтнинг хотини – Добира Исроил халқига қонун-қоида, иқтисод ва ҳарбий стратегия масалаларида маслаҳатчи вазифасини бажарар эди (қаранг: Ҳакамлар 4-5). Баъзи-бир аёллар савдо-сотиқ ёки хизмат кўрсатиш соҳасини танлайдилар, чунки ўзларида шундай хизматга мойиллик ва қизиқиш ҳис қиладилар. Бошқалар эса шундай меҳнатни бажаришга мажбурлар, чунки улар ҳозирги даврда танлаш имкониятларидан маҳрумдирлар.
Ҳар қандай вазиятда ҳам қуйидагича далил аниқ ва равшанлигича қолади: авваламбор, бу дунёда сиз аёллигингизча қолишингиз керак. Реалист бўлинглар: бу олам ҳали ҳам гуноҳга ботган. Эркаклар олдингидай ҳукмронлик қилмоқдалар, ҳар доим ҳам одилоналик билан эмас (қарғиш, лаънатни эсдан чиқарманглар). Гуноҳ туфайли аёллар ҳамма нарсани ўз назоратлари остига олишга мойилдирлар (гуноҳ қилган Момо Ҳавони эсланг). Дунёни шайтон бошқариб турибди, шунинг учун ҳам “бутун дунё эса ёвуз шайтоннинг ҳукмидадир” (қаранг: Биринчи Юҳанно 5:19). Демак, сиз Роҳила, Эстер ва Тамар сингари топқир бўлишингиз керак. Бу дунёнинг бадном қилувчи таъсирига тушиб қолмаслигингиз учун, доно бўлишингиз лозим, акс ҳолда эркакка айланиб қолишингиз мумкин. Бу дунё сизни ўз суръати ва кўринишига ўхшатиб шакллантиришга интилади. Сиз агарда ҳақиқий аёл бўлиб қолсангиз, бу дунёга таъсир кўрсатишга қодирсиз.
Бу дунёда сизнинг ҳаётингиз Исонинг таклифига жавоб бўлиб қолиши лозим. Унинг таклифисиз сиз азоб-уқубатга маҳкумдирсизлар. Уни қабул қилган ҳолдагина, сиз Исо Масиҳнинг паноҳига олинасиз.
Сизнинг қалбингизда нималар яширинган?
Юқорида мен айтиб ўтганимдек, Исонинг таклифлари бизга турлича йўллар билан етиб келади. Баъзида улар қандайдир ҳаётий шарт-шароитнинг шаклини қабул қилади ёки тўсатдан бизнинг қаршимизда кўплаб имкониятлар намоён бўлади. Таклифлар баъзида бизга одамлар орқали етиб келади, улар биздаги нарсаларни биз ўзимиз бехабар бўлган ҳолда кўра биладилар. Шу инсонлар қандайдир янгиликларга қўл уришимизни таклиф қиладилар. Бироқ Худонинг ҳар қандай таклифлари бизнинг қалбимизга, юрагимизга тегишли бўлади. Бизда пайдо бўлган ҳис-туйғулар ва қалбимизнинг туб-тубида яширинган хоҳиш-истакларнинг намоён бўлиши, Худонинг таклифлари қабул қилинганлигидан гувоҳлик беради. Сиз нималарни амалга оширмоқчисиз? Бу оламни қандай яхшилашни хоҳлайсиз? Сиз нималардан норозисиз? Нималар сизнинг нафратингизни қўзғатади? Нима сабабдан сизнинг кўзларингизга ёш келади?
Худодан таклиф олгач, сизнинг қалбингизни озод этиб ва уни қайта тиклаб, аллақачон маҳрум бўлган орзу-истакларни ва унутилган ҳис-туйғуларни сизга Худо қайтараётганлигини сиз тушунасиз. Сизни кучли ҳис-туйғулар қамраб олганини биласиз, энг муҳими - бу дунёни янада яхшилаш учун нималар қилиш кераклиги ҳақидаги тушунчалар ошкор бўлади. Бу эса, агар сизда қандайдир орзу-истаклар пайдо бўлган бўлса, оёқни қўлтиққа қисиб, уларни зудлик билан амалга ошириш керак, дегани эмас. Бундай феъл-атвор ниҳоятда гўллик ҳисобланади. Бундай орзу-истаклар сизни ўз Севгилигингизга мурожаат қилиб, қандай, қачон ва ким билан уларни амалга оширишингиз кераклигини билиш учун У тушунтириб беришига даъват бўлиб хизмат қилади. Биз Жон иккимизга Фредерик Бучнернинг қуйидаги фикрлари ниҳоятда ёқади: “Бу дунёнинг чанқоғини босиш қаерда сизга хурсандчилик келтирадиган бўлса, Раббий сизни ўша ерга даъват этади”.
Ҳеч қандай хавф-хатардан қўрқманг
Албатта, сизнинг йўлингиз қўрқинчли бўлади.
Исонинг таклифига жавоб берар эканмиз, биз баъзида ўз ҳаётимизда гўёки энг хатарли қадам қўйиб, таваккал қилаётганга ўхшаймиз. Ишонмайсизми? Роҳила, Эстер, Рут ва Марямдан сўранг. Жанин, Элли, Темми, Кэрол ва Кэтлиндан сўранг. Уэбстер38* луғатида “таваккал қилиш” феълига қуйидагича таъриф берилган – “хавф остига қўймоқ, қўрқинчли ишга киришмоқ ёки жудоликка учрамоқ”. Худонинг дўсти бўлганларнинг ҳаёти хавф-хатарга тўла бўлади. Улар ўз севгиларини хавф-ҳатарга қўйиб, олдинга қараб олга юрадилар, Раббий уларнинг қалбига жо қилган орзу-ҳавасларни бошқалар билан баҳам кўришга ва уларни амалга ошириш учун курашишга тайёр эканликларини намоён қиладилар. Улар ноёб ролни ижро этишга таваккал қиладилар. Бу осон эмас. Агар бу бошқача бўлганда эди, айнан шундай ҳаёт кечираётган юзлаб ва минглаб аёллар аллақачон бизни қуршаб олган бўлардилар.
Шунинг учун келинглар, ҳаворий Бутруснинг сўзларини эслайлик: у бизни ишонтириб айтадики, аёл гўзаллиги ва мафтункорлиги намоён бўлишининг ягона ва тўғри усули – бу севгидир. Ҳаворийнинг ушбу сўзларида аёлликнинг ҳақиқий сири мужассам бўлган:
...Яхшилик қилишда қунт қилиб, ҳеч қандай қўрқувдан ғулғулага тушманг.
Биринчи Бутрус 3:6
Олдинга юриш ва ўзгариш, бу йўлда биз муваффақиятсизликка учрашимиз мумкинлигини тушунганлигимиз билан изоҳланади (шундай эмасми?). Олдинги олган қалб жароҳатларимиз бизни эҳтиёт бўлишга ва ўйлаб иш қилишга даъват этади. Биз шуни аниқ ва равшан биламизки, агар биз муваффақиятсизликка учрасак, ёки халқ олдида шарманда бўлиб қолсак, бизга ҳам, қилган ишимизга ҳам аччиқ ҳукм чиқарилади. Биз аёл бўлишга қодир эканлигимиздан шубҳаланаётганимизни ҳаммадан беркитиб келамиз, ушбу шубҳа-гумонлар яна бир бор тасдиқланиб қолишидан ниҳоятда қўрқамиз. Бизнинг асосий саволимизга берилган янги салбий жавоблардан яраланган, қон оқаётган қалбимиз овозини яна бир бор эшитишдан биз чўчиймиз. Мана шунинг учун ҳам, таваккал қилишга бизнинг орамиздан фақатгина Худо севгисида тинчлик-хотиржамликка эришганлар журъат этишлари мумкин. Биз Худо томонидан танлаб олинганлимизга ишонч ҳосил қилгач, бизнинг мафтункор эканлигимизни У тасдиқлагач, биз бемалол бу дунёга ўз гўзаллигимизни инъом қилиш қобилиятига эга бўлишимиз мумкин.
Исо Ўз эътиқоди учун қилган қаҳрамонлигига, Унга юклатилган ва фақатгина У сидқидилдан бажара олган роли учун одамлардан лойиқ тарзда жавобни ололмади, деб менга сиз эътироз билдиришингиз мумкин. Тўғри, юмшоқ қилиб айтганда, эътироз билдиришингиз мумкин. Аслида эса Исо кимлар учун Ўз жонини қурбон қилган бўлса, ўшалар Уни таҳқирладилар, Унинг устидан кулиб масхара қилдилар, Унга тупурдилар, Уни тепиб ташладилар. Исо Ўз ҳаётини Самовий Отага тўлиқ топширишдан ўзга чораси қолмади. Шунинг учун ҳам ҳаворий Павлус бизларни Ундан ибрат олишга даъват этади: «Худо сизларни ана шу мақсадда даъват этган. Масиҳ ҳам: “Менинг изимдан юринглар”, деб сизлар учун азоб чекиб намуна бўлди. Тавротда ёзилганидек: “У ҳеч қандай гуноҳ қилмаган, оғзидан бирон эгри сўз ҳам чиқмаган”. Масиҳ ҳақорат қилинганда ҳеч кимга ҳақорат билан жавоб қайтармас эди, азоб чекканда эса ҳеч кимга таҳдид қилмас эди. Фақат одилона ҳукмловчи Худога Ўзини топширар эди» (Биринчи Бутрус 2:21-23). Ёки бошқа таржимада айтилгандек, “У Ўзини Худога ишониб топширган эди”. Ношукур инсониятга нисбатан Исонинг ҳеч қандай муаммоси йўқ эди – Ўзини Худога ишониб топширган эди.
Исо Масиҳдан ибрат олишга даъват этгандан сўнг, бир неча оят пастроқда Бутрус аёлларга мурожаат қилиб, дейди: “Масиҳдан ибрат олиб, сиз, хотинлар ҳам, ўз эрларингизга бўйсунинглар. Худо каломига ишонмайдиган баъзи кишилар сиз, аёлларнинг ор-номусли, покдомон хулқ-атворингизни кўриб, имон ҳақида бирон сўз айтилмасданоқ қойил қолсинлар. <...> ...Сизлар яхшилик қилишдан қунт қилиб, ҳеч қандай қўрқувдан ғулғулага тушманглар” (Биринчи Бутрус 3:1, 6). Исо Ўз ҳаёти орқали севги нима эканлигини кўрсатди, У бизни ҳам шундай йўл тутишга даъват қилади, одамлар бизнинг севгимизга севги билан жавоб берадиларми ёки йўқми, бундан қатъий назар.
Раббий билан танҳоликда ибодат қилишга бағишланган семинар қатнашчилари олдида сўзга чиқиш мен учун ниҳоятда қийин бўлди, сўзга чиқиш мендан оз эмас, кўп эмас – ўз қалбимни ошкор қилишни талаб этарди. Жуда қўрқинчли бўлди деб айтиш – ҳеч нарса айтмасликни англатади. Тасаввур қилинг-а, мен илк бор аёллар аудиторияси олдида чиқиш қилишни бошлаганимда, мен тўлачадан келган эдим. Шундай қилиб, менинг гуноҳим – овқатни ниҳоятда кўп истеъмол қилишим – ҳамма учун аниқ ва равшан кўриниб турар эди. Аёл мафтункорлигининг мезонларига тўғри келмаслигимни яшириб, бир гуруҳ аёлларнинг олдида туриш – ниҳоятда машаққатли ва итоат эттирувчи тажриба. Мен Жон билан ҳаммуаллифликда шу китобни ёзишга қарор қилганимда ҳам таваккал қилганман. Менга ишонинг, ўз сирларимни шундай катта аудитория олдида очиш – бениҳоят қалтис иш. Қалтислиги шундаки, мен илк бор қўлимга ручка олиб китоб ёзишга ўтиришим, турмуш ўртоғим бўлса ҳаммага машҳур, бир қанча масиҳий бестселлерларнинг таниқли муаллифи.
Атрофдагиларга ўз ёрдамимизни таклиф қилишдан олдин, бизнинг ҳаётимиз қачон изига тушиб кетар деб, биз кутиб ўтира олмаймиз. Биз бундай имкониятдан маҳруммиз. Бундай имконият бизда бўлган тақдирда ҳам, кимдир қачондир биздан ниманидир олишига шубҳаланаман. Худо биз ҳимоясиз қолишимизни сўрайди. Биз ўз камчиликларимизни ҳеч нарсани беркитмай Унга айтишимизни У хоҳлайди. У бизга инъом этган гўзалликни биз бошқалар билан баҳам кўришимизни У хоҳлайди, ҳаттоки гўзаллик мукаммалликдан анча узоқдалигини биз қўрқинч ила англасак ҳам. Биз Унга ишонишимизни У жуда хоҳлайди.
Буларнинг ҳаммаси бизга қандай бўлиб қайтишининг аҳамияти йўқ. Ортга қарамасдан яшаш, кучга тўла ҳаёт У бизни қандай яратишни ўйлаб қўйган бўлса, биз шундай аёллар бўлишни хоҳлаймиз. Бизнинг Севгилимизнинг таклифига жавобан биз ўз севгимизни намоён этишга тайёрмиз.
Мулоқот қилиш учун қалбни очиш
Семинарга янги келган қатнашчиларга улар бир-бирларини яхши билиб олишлари учун ёрдам берайлик, деб биз Жон билан ўзгача “десерт” тайёрлаётган эдик. Аммо бу учун, бизнинг режамизга кўра, ҳар бир оила ўз “оилавий шиори”ни айтиши керак эди. Семинарнинг озчилик қатнашчилари ичида ҳамманинг эътиборини ўзига қаратган ниҳоятда истараси иссиқ кекса бир эри-хотин бор эди. Эрининг кўзлари – ёши бир жойга бориб қолган жентелменнинг – ажойиб тарзда порларди. У ҳаёт сирини очганлигини, бу уни хурсандчиликка тўлдирганини биз унга айтдик. Унинг хотини кичкинагина аёл бўлиб, унинг кўринишини қуйидагича тасвирлаш мумкин: мулоқот қилиш учун ниҳоятда кўнгли очиқ, ўзидан тинчлик-хотиржамликни таратиб турар, ҳаддан ташқари гўзал ва хушчақчақ эди.
Хотинига қараб эр сўради:
-Жонгинам, бизнинг оилавий шиоримиз борми?
-Ўйлашимча, ҳа. Ўттиз йилдан бери у музлатгичнинг эшигида кўрк сочиб турибди, - жавоб берди хотин.
-Эҳ-ҳа, бу Amana?39*
Бирозгина кулишиб, кексайган аёл ушбу узоқ йиллар давомида қандай яшагани ва бошқаларни нимага чорлагани ҳақида бизга сўзлаб берди:
Мукаммал ҳаёт кечиринг, ахир, ҳаёт шунчалик... нозик ва оқар сув кабидир. Эртанги кунни кутиб ўтирманг. Сиз ҳозир яшанг! Бугунлик кун билан яшанг!
Бугунлик кун билан яшанг.
Ҳақиқий гуноҳи кечирилган, шунинг учун озод аёл бўлиш – мулоқот қилиш учун кўнгилни очиш демакдир. Агар биз беркинишни давом эттирар эканмиз, кўп нарсадан маҳрум бўламиз. Агар биз беркиниб юрсак ва фақатгина ўз “юзимизни” очсак, Худо билан ҳам, ўз яқинларимиз билан ҳам яқин муносабатларни ўрната олмаймиз. Унда бизнинг фикримизча, биз қандай бўлишимиз керак ёки атрофдагилар бизни қандай қабул қилишлари керак бўлади. Агар биз ўзимизга албатта ўрганиб қолган шундай ниқобни тақиб юришимиз шарт деб ҳисобласак, биз ezer ролини ўйнаш учун туғилган бўлсак ҳам, уни ўйнай олмаймиз, уялиш ва қўрқувни намоён қиламиз. Сизга ҳаёт бир марта берилади, сиз бу ҳаётни беркинмасдан яшасангиз, мақсадга мувофиқ бўлади.
Чиндан ҳам, нега энди биз аслида ким эканлигимизни ва Худо бизни қандай қилиб яратганини намойиш этмаслигимиз керак? Сиз тасодифан туғилмагансиз; сизнинг хоҳиш-истакларингиз ҳам тасодифий эмас. “...Шу вақт учунми...” (Эстер 4:14) – зафарли Муқаддас Учлик сизнинг ташрифингизни ҳозир ва шу ерда кўзда тутганми? Сиз жуда зарурсиз.
Исо бўлса Отаси ҳамма нарсани Унинг қўлига берганини билар эди,
Исо Ким бўлганлигини, У қаердан келганлигини ва қаерга йўл олишини У яхши билган. У бу дунёга нима учун келганлигини билган, шунинг учун У куч ва қудратга бурканиб олиб, итоаткорлик билан ва бемалол Ўзини хизматга бағишлади. Исо Ўзининг белгиланган режасини адо этди – биз учун Ўзининг тирик, муқаддас ва манфаатли ҳаётини қурбон қилди. Исо бизга шундай дейди: “Мен сизларга нима қилган бўлсам, сизлар ҳам ўшани қилишингиз керак. Мен сизларга ўрнак кўрсатдим” (Юҳанно 13:15).
Худо ҳақиқатдан ҳам сиз кимлигингизни англашингизни хоҳлайди. Сиз бу заминда нима учун яшаётганлигингизни тушунишингизни, сизлар қаердан келганингизни ва қаерга йўл олаётганингизни билишингизни У истайди. Бу сизларга эркинликни беради. Ўзлигингизни англаш эркинлигини, мулоқот қилиш ва севги учун қалбингизни очишингиз имконини ҳадя этади. Эҳтимол, шунинг учун ҳам, бирозгина тўхтаб, аслида биз ким эканлигимизни эслаб кўришимиз керак.
Сиз – аёлсиз, Худо суръатининг намоёнисиз, яратилиш тожисиз. Олам яратилишидан олдин Худо томонидан сиз танлаб олингансиз. У сизни меҳрибон ва нозик севги ила севади. Сиз учун курашади, сизнинг эътиборингизни қозонишга интилади, сизга нисбатан романтик ҳис-туйғуларни сезади ва сизнинг Куёвингиз – Исо сизлардан ҳам шундай қилишингизни кутиб қолади. Сизнинг гўзаллигингиз ва ҳаёт учун интилувчи кучингиз инсониятнинг душманига хавф-хатар солади. Шунинг учун ҳам улар талаб этилади.
Гуноҳлари кечирилган ва эркин, озод аёл сифатида, сиз кучли ва нозик бўлишингиз мумкин. Сиз бу оламга Худонинг марҳаматини, сирини ва гўзаллигини намоён қиласиз, яқин мулоқот қилиш истагини етказасиз. Сиз атрофдагиларни Унга қалбларини беришларига даъват этасиз. Сиз ҳимоясиз бўлишдан қўрқмайсиз, ўзингиз нимага эга бўлсангиз, ўшани таклиф қиласиз. Сизга ёрдам керак бўлиб қолса, сиз ёрдам сўраб мурожаат қиласиз, зеро сиз Худованднинг севгисида тинчлик ва хотиржамликка эга бўлдингиз. Сизнинг Худо билан ҳамкорлигингиз ижодни ҳам, меҳнатни ҳам, бошқа одамларнинг ҳаётини ҳам руҳлантиради. Сизнинг уйғонган қалбингиз раҳм-шафқатга қодир ва итоаткорлик билан Исога хизмат қилишингизга имкон беради. Унинг қалбининг нигоҳлари абадий сизга қаратилган. Шоҳ сизнинг гўзаллигингизга мафтун бўлган.
Сиз жуда зарурсиз. Бу дунё сизнинг руҳий уйғонишингизни кутмоқда, сизга аталган ролни бажара олишингиз учун, Раббий сизга жо қилган тилак ва истакларни қачон англаб етишингизни дунё интизорлик билан кутмоқда. Эҳтимол, мусиқачи бўлиб, катта аудитория олдида концертлар билан чиқиш мартабаси кутаётгандир сизни, ёки устоз-мураббий бўлиш мартабаси кутаётгандир. Эҳтимол, сизнинг тақдирингизга невропатолог бўлиш ёки чавандоз бўлиш битилгандир. Балки, сизнинг пешонангизга “Greenpeace”40* фаолларидан бири бўлиш ёки камбағаллар, ногиронлар ва кекса одамларнинг ҳақ-ҳуқуқини ҳимоя қилиш курашчиси бўлиш ёзилгандир. Аммо бир нарса аниқ ва равшан: сиз қайси бир соҳада хизмат қилишга истак билдирсангиз ҳам, сиз аёллигингизча қолишга даъват этилгансиз.
Бу эса, азиз сингилжон, энг муҳими. Сиз қандай иш танлашингиздан қатъий назар, бу оламни чиройли куй ёки руҳлантирувчи рақс безагани сингари, ўзингизнинг итоаткорлигингиз ила бу оламни безатиб, Исонинг бошчилигида Унинг кетидан боришингиз керак бўлади. Олдинига Исо сизни Ўзига ром қилади, сўнгра сиз У билан бу оламга кириб келасиз, зеро У бу оламни севди ва сиз ҳам уни севиб қолишингизни муштоқлик билан кутмоқда.
Унинг таклифи мана шуларни англатади.
“Менинг қўлимдан ушла”
“Анна ва қирол” кинофильмининг сўнгида ажойиб бир саҳна бор. Сизнинг эътиборингизга шу саҳна кўринишининг қисқача маъносини ҳавола этмоқчиман.
Ушбу кинофильмнинг сюжети Х1Х асрда Сиамда юз берган ҳодисаларга асосланган. Сиам – Осиёнинг кичкинагина, аммо жуда чиройли давлати бўлиб, бу ердагилар қадимий анъаналарни муқаддас деб билганлар. Анна бу мамлакатга Англиядан келган, қирол саройида икки вазифани – энага ва кўплаб қирол болаларининг устози вазифасини бажарар эди. Анна қирол Монгкутга қутлуғ зиёфат уюштиришга ёрдам қилди. Монарх британияликларга унинг мамлакати замонавий ғарб дунёсидан қолишмаслигини намоён этмоқчи бўлиб, инглиз услубида кеча уюштирди: оппоқ дастурхонлар, кумуш идиш-товоқлар, кечанинг сўнггида бал.
Кечки овқатдан сўнг, одатга кўра, бални биринчи бўлиб қирол очиб бериши керак эди. Монгкут ўрнидан турди ва қўлини Аннага узатиб, уни рақсга таклиф қилди. Қирол қизга тикилганча, ундан жавоб кутарди. Анна эса ҳайрон қолганича, унинг таклифини итоаткорона қабул қилади ва ўрнидан туради. Тўла-тўкис қилиб безатилган стол ёнидан улар ўтиб кетишар экан, Сиам қироли қиздан кўзини узмай жилмаярди. Қиролнинг ён-атрофидагилар у Аннани танлаганидан норози эдилар: кимлардир қиролнинг танлаб олган қизига адоват билан қарасалар, яна кимлардир – Аннага мамнуният билан қарардилар. Бироқ Анна учун ҳам, қирол Монгкут учун ҳам бунинг ҳеч қандай аҳамияти йўқ эди.
Балга Анна гўзалликда барқ уриб кириб келганди. Эгнидаги тунги осмон юлдузлари каби ялтираб турган кўйлак унинг чиройига чирой қўшиб тургандай эди. Балга келишга тайёргарлик қўриш учун қиз бир неча соат вақтини сарфлади: сочларини, кўйлагини ва қалбини тартибга келтирди. Бироқ залнинг ўртасига чиққач, Аннани ваҳима босди, ахир, кўпчиликнинг кўз олдида у қирол билан рақсга тушиши керак... “Ишонаманки, биз ҳамманинг кўз ўнгида қоқиниб кетмаймиз”, - деди қиз. Бунга жавобан қирол деди: “Қўрқманг: мен қиролман, рақсда мен сизни бошқараман”.
Исо сизга Ўз қўлини узатади. У сизни рақсга таклиф қилади. У шундай деб сўрайди: “Сен Мен билан ҳар куни... рақсга тушасанми?” У сиздан кўзини узмайди. У сизнинг гўзаллигингизга мафтун бўлган. У сизга жилмаяди. Атрофдагиларнинг фикри Уни қизиқтирмайди. У сизни рақсда бошқаришга тайёр ва сизнинг жавобингизни кутмоқда.
Севгилим менга шундай дейди:
“Турақол севгилим, менинг оппоғим,
мен билан юргин!”
С новой страницы
Озод бўлиш учун кундалик ибодат
Менинг марҳаматли Раббим Исо, мен Сенинг олдинга куч олиш, Сен билан янги аҳд тузиш, Сенга содиқлигимни билдириш, менга ниҳоятда зарур бўлган Сенинг марҳаматинг ва ҳузур-ҳаловатингни олиш учун ҳузурингга келдим. Эй менинг Худойим ва Раббим, мен Сенга ўз ҳаётимни топширдим, ўзимни тирик қурбонлик сифатида Сенинг ихтиёрингга бердим. Мен ўз юрагимнинг, қалбимнинг, онгим ва танамнинг барча кучини Сенга бермоқдаман. Мен Сенинг ғамхўр қўлларингга ўз руҳимни топширмоқдаман. Сенинг муқаддас қонинг менинг руҳимни, қалбимни ва танамни поклашига ишонаман. Сендан илтижо қиламан: бизнинг иттифоқимизни тикла ва янгила, мени Муқаддас Руҳга тўлдир, шу ибодатда мени етакла.
Қадрли Раббий, муқаддас ва ғолиб Учлик, фақатгина Сен менинг итоаткорлигимга, менинг садоқатимга, ҳамду санога, ишончга ва бутун ҳаётимга лойиқсан. Мен Сенинг қаршингда тиз чўкаман, Сенга итоат этаман ва ўзимни Сенинг қўлларингга топшираман. Фақат ягона Ўзинг – мен истаган ҳаёт Манбаисан, фақатгина Сен менинг ҳаётимга айландинг. Мен бошқа худоларни ва барча бутларни инкор этаман, ўз юрагимни Сенга бераман. Менинг ҳаётим Сенга тегишли эканлигини шу ерда ва ҳозир тан оламан. Сен – тарихдаги асосий Шахссан, мен Сенга тегишлиман. Менинг гуноҳларимни кечир. Менинг юрагимни ўрган ва Сенга лозим бўлмаган нарсаларни менга очиб бер, мен душман билан тузган шармандали битимларни менга кўрсат, чин юракдан тавба этишим учун марҳамат қил.
Самовий Отажон, Сен мени севганинг учун миннатдорчилик билдираман, олам яратилишидан олдин Сен мени танладинг. Сен менинг ҳақиқий Отамсан, менинг Яратувчимсан, менинг Қутқарувчимсан, менинг Таянчимсан, Сен менинг ҳаётимнинг Аввали ва Охирисан. Мен Сени севаман, Сенга ишонаман, Сенга итоат этаман. Менга бўлган Сенинг севгингнинг исботи учун Сенга раҳмат – мен учун Ўз жонини берган Сенинг яккаю ёлғиз Ўғлинг Исо учун раҳмат. Мен Унинг қурбонлигини, Унинг ҳаётини ва Унинг барча ишларини қабул қиламан. Менинг гуноҳларимни кечирганинг учун, менга ҳадя этган солиҳлигинг учун ва Раббийда мени муқаддас қилганинг учун Сендан миннатдорман. Сен мени Масиҳда тирилтирганинг учун, У билан мени қайта туғдирганинг учун, У билан бирга мени Ўзингнинг ўнг томонингга ўтирғизганинг учун, Исонинг ҳокимлигидан фойдаланишга ижозат берганинг учун, мени Ўзингнинг Муқаддас Руҳинг билан тўлдирганинг учун шукроналар айтаман. Муқаддас Руҳ, мен учун хочга тортилган Масиҳнинг бажарганларини менинг ҳаётимда намоён қил. Мен буни миннатдорчилик билан қабул қиламан, ҳаётимнинг барча ҳақ-ҳуқуқларини Унинг қўлларига топшираман.
Исо, Ўз ҳаётинг эвазига Сен менинг гуноҳларимни ювганинг учун, Сендан миннатдорман. Мен Сени ягона Раббим сифатида қабул қиламан, мен Сени севаман, Сенга итоат этаман, Сенга ишонаман. Мен Сени ўзимнинг Нажоткорим сифатида сидқидилдан қабул қиламан, хочда Сен ғалаба қозонганинг билан Сени қутлайман. Сенинг тўкилган қонинг туфайли менинг эскирган табиатим бекор қилинди, менинг юрагим покланди, менга қаратилган ҳар қандай айблов ўз кучини йўқотди. Сен билан бирга мен хочда ўлдим, шу туфайли Сен билан хочга тортилдим, ана энди мен учун гуноҳ ҳам, тана ҳам, бу олам ҳам, маккорлик ҳам йўқ. Мен ўз хочимни оламан, ўз танамни ғурур, ишончсизлик ва бутпарастлик билан уни янчиб ташлайман. Мен ўзимдан эркирган одамни чиқариб ташлайман, ҳозирдан бошлаб Сенинг хочинг мени бу оламдан ва уни тўлдириб турган нарсалардан ажратиб туришини эълон қиламан. Муқаддас Руҳ, мен учун Хочда қурбон бўлган Масиҳнинг ишларини менинг ҳаётимда намоён қил. Мен буларни миннатдорчилик билан қабул қиламан, ўз ҳаётимнинг барча ҳақ-ҳуқуқларини Унинг қўлларига топшираман.
Исо, мен Сендаги ҳаётни ўзимнинг гуноҳдан покланишим, ўз муқаддаслигим ва янги ҳаётим сифатида чин дилдан қабул қиламан. Мен Сенинг ўлимингни, Сенинг қайта тирилиш ғалабангни қабул қиламан, шулар туфайли мен янги ҳаёт учун қайта туғилдим, зеро энди мен гуноҳ учун ўлик мурдаман, Худо учун эса тирикман. Мен Сен билан бирга хочга тортилдим, энди мен яшамаяпман, балки менда Масиҳ яшамоқда. Сен билан бирга мен қайта тирилдим, шу туфайли ҳаётга эга бўлдим, Сен билан бирга шоҳлик қилмоқдаман. Мен янги одамга айланмоқдаман, унинг итоаткорлигига ва муқаддаслигига, унинг солиҳлигига ва поклигига эришмоқдаман. Энди эса менинг ҳаётим Сен – Исо. Сен - мени мустаҳкамлаётган Ўша Зотсан. Муқаддас Руҳ, мен учун Хочда қурбон бўлган Масиҳнинг ишларини менинг ҳаётимда намоён қил. Мен буларни миннатдорчилик билан қабул қиламан, ўз ҳаётимнинг барча ҳақ-ҳуқуқларини Унинг қўлларига топшираман.
Исо, мен Сени ўзимнинг Ҳукмдорим сифатида, иблис ва унинг шоҳлиги устидан эришишим керак бўлган муқаррар ғалабам сифатида, чин дилдан қабул қиламан. Мен Сенинг ўлимингнинг жасоратини ва Сенинг қайта тирилиш ғалабангни қабул қиламан, булар туфайли иблис ҳукм этилди, қулатилди, унинг ҳукмдорлари қуролсизлантирилди, еру заминдаги барча шон-шуҳрат Сенга берилди, мен эса Сенда бутун ҳокимиятга эга бўлдим. Сен билан бирга мен самоларга кўтарилдим, шу туфайли Отанинг ўнг қўли тарафидан жой олдим ва Сенинг номингдан ҳаракат қилиш ҳуқуқига эга бўлдим.
Мен ўз ҳаётим устидан, оилам ҳаёти устидан ва барча мол-мулким устидан Сенинг ҳокимиятингни ва Сенинг шоҳлигингни эълон қиламан. Сенинг қилган ишларинг, Сенинг хочдаги ўлиминг, қайта тирилишинг ва самоларга кўтарилишинг иблисни, унинг шоҳлигини, унинг барча югурдакларини ва менга, менинг оиламга ва барча мол-мулкимга қаратилган уларнинг қора ниятларини ер билан яксон этганингни, эълон қиламан. Мендаги Зот дунёда бор бўлгандан юксакроқдир. Сен – Исо, менга маккорнинг устидан ғалаба қозониш ҳокимиятини инъом этдинг, ва мен ушбу ҳокимият туфайли Сенинг номинг билан зулматнинг барча ёвуз кучларини қувиб чиқармоқдаман. Муқаддас Руҳ, мен учун хочда қурбон бўлган Масиҳнинг ишларини менинг ҳаётимда намоён қил. Мен буларни миннатдорчилик билан қабул қиламан, ўз ҳаётимнинг барча ҳақ-ҳуқуқларини Унинг қўлларига топшираман.
Муқаддас Руҳ, мен Сени ўз Юпатувчим сифатида, менга куч ато этувчи ва ҳаётда мени бошқариб борувчи Зот сифатида чин дилдан қабул қиламан. Сен мени Масиҳда гавдалантирганинг учун Сенга раҳмат. Мен Сени ўз Раббим сифатида улуғлайман ва илтижо қиламан: менга Ўз ҳақиқатингни очиб бер, менга ёғ суртиб, менинг ҳаётимни, Худо олдида юриш-туришимни, менинг ниятларимни баракали қил, шунингдек, Исони янада чуқурроқ билиб, ўрганишимга ёрдам бер. Менинг руҳим, менинг қалбим, менинг танам ва менинг бутун ҳаётим Сен учун очиқ. Сен мени қаерга етакласанг, Сен билан бирга боришим учун, мен Сен билан тўлишни хоҳлайман. Марҳаматли Муқаддас Руҳ, Эллигинчиларнинг барча инъомлари ила менга қўл тегизгин, менга куч-қувват ато этгин. Муқаддас Руҳ, мен учун хочда қурбон бўлган Масиҳнинг ишларини менинг ҳаётимда намоён қил. Мен буларни миннатдорчилик билан қабул қиламан, ўз ҳаётимнинг барча ҳақ-ҳуқуқларини Унинг қўлларига топшираман.
Самовий Отажон, Сен менга Исо Масиҳнинг барча руҳий марҳаматларини инъом этганинг учун, Сенга ҳамду санолар айтаман. Мен бу марҳаматларни қабул қиламан, уларни менинг ҳаётимда намоён этишини Муқаддас Руҳдан сўрайман. Исонинг қони учун сенга миннатдорчилик билдираман, Унинг қони билан мендаги ҳар бир гуноҳни, нопок доғни ва ёмон ниятларни ювиб ташлашингни яна бир бор сўрайман. Мен Худо берган барча қурол-аслаҳалар билан қуролланаман: белимни ҳақиқат камари билан боғлайман, кўксимга солиҳлик совутини тақаман, тинчлик Хушхабарини ёйиш учун оёғимга илдамлик пойабзалини кияман. Бунинг устига имон қалқонини қўлга оламан, у билан ёвуз шайтоннинг қиздирилган ҳамма ўқларини ўчира оламан. Шунингдек, нажот дубулғасини кияман, Худо Каломи бўлган Руҳнинг қиличини кўтараман. Ҳар турли дуо ва ёлворишлар билан, Муқаддас Руҳ илҳоми билан ҳар доим ибодат қиламан. Ибодатда ҳушёр ва саботли бўлиб, барча Худонинг азизлари учун илтижо қиламан, токи мен Сенда, Раббий, Сенинг кучингга эга бўлайин.
Отажон, менинг ҳузуримга Ўз фаришталарингни юборганинг учун Сенга катта раҳмат. Раббий, Сен менга берган ҳокимият ила мен уларни чорлайман, улар мен ва менинг яқинларим учун жанг қилишларини Сендан сўрайман. Сенинг фаришталаринг ҳар вақт мени ҳимоя қиладилар. Мен учун ибодат қилаётганларга Сенга раҳмат айтаман. Мен уларнинг ибодатларига жуда муҳтожман. Раббий, Сендан илтижо қиламан, Ўз Руҳингни юбор, уларни кўтар, уларни бирлаштир – улар мени ўз ибодатлари ва имон қалқонлари билан ҳимоя қилсинлар. Мен Раббий Исо Масиҳнинг Шоҳлигини ўз хонадонимда, ўз оиламда ва ўз ҳаётимда эълон қиламан. Мен Исо Масиҳ номи билан булар ҳақида ибодат қиламан, Унга ҳамду сано айтаман. Мен Ундан беҳад миннатдорман.
С новой страницы
Мундарижа
Миннатдорчилик ..................................................... 5
Сўз боши .................................................................... 7
1. Аёл қалби ............................................................. 10
2. Момо Ҳавога сўз берамиз ................................. 40
3. Хаёлдан кетмайдиган савол ........................... 73
4. Ярадор .......................................................... 98
5. Манфур аёл......................................................... 122
6. Яраларга шифо бериш ................................... 145
7. Севикли ............................................................ 170
8. Очилиши зарур бўлган гўзаллик ................... 194
9. Шайдойи Одам Ато ...................................... 224
10. Оналар, қизлар, сингиллар ........................... 255
11. Жангчи маликалар ....................................... 280
12. Ноёб роль ........................................................ 303
Озод бўлиш учун кундалик ибодат .................. 329
Обратная сторона обложки
Жон Элдридж – ёзувчи, психолог, Ransomed Heart Ministries ташкилотининг асосчиси ва раҳбари. Унинг хотини Стейси ҳам Ransomed Heart Ministries да хизмат қилиб, Худо берган гўзалликни очишда аёлларга ёрдам бериб келмоқда.
Ҳар бир аёл қачонлардир жажжигина қизалоқ бўлган, ҳар бир қизалоқ эса ўз қалбидаги эзгу орзу истакларини авайлаб асрайди: севикли бўлиш, ғаройиб саргузаштларнинг иштирокчиси бўлиш, гўзал бўлиш ва романларнинг бош қаҳрамони бўлиш. Бироқ кўплаб аёллар ўз орзу истакларини амалга оширишга муяссар бўладиларми? Йиллар кетидан йиллар ўтади, ҳафсаласи пир бўлган аёл қалби ўз орзу умидларини борган сари камдан кам эслайдиган бўлади...
Эр-хотин Элдриджларнинг таъкидлашича, жажжи қизалоқнинг қалбида ором олаётган орзу истаклар ва қалбни тўлдирган ҳис-ҳаяжонлар, Худо улар учун тайёрлаб қўйган ҳаётдан гувоҳлик беради. Ушбу китобни ўқиб чиқинг, Раббий сизнинг қалбингизни тутқинликдан озод этишни хоҳлаганини ва сизни ҳақиқатдан ҳам мафтункор қилиб, сизга қимматли маънавий ҳаётни бермоқчи бўлганини билиб оласиз.
Notes
[
←1
]
* Опра Уинфри (Oprah Winfrey) – Америка телевидениеси тарихида ўзининг ток–шоусини доимий равишда олиб борган биринчи аёл. –
[
←2
]
* А. Богдановский таржимаси
[
←3
]
* “Нариния солномаси” туркумидаги етти китобдан биринчиси – “Афсунгар жияни” китоби назарда тутилади.
[
←4
]
* Сакагавея ёки Сакаджавея (Sacagawea) – шошонлар қабиласига мансуб ҳинду аёли, у М. Люиси ва У Кларкнинг биринчи трансамерика экспедициясида (1804–1806) таржимон сифатида орқасига чақалоқ ўғлини кўтариб, Шимолий Американинг ғарбий қирғоғидан шарқий қирғоғигача минг чақирим йўлни у босиб ўтган ва яна ортига қайтган.
[
←5
]
* “Women’s Resource Center” – либерал феминистлар ташкилоти.
[
←6
]
* Бетти Крокер (Betty Croker) – Американинг биринчи “кулинар” хоними, тўқима персонаж, ошпизликка оид икки юзта китобларнинг коллектив муаллифлари номи.
[
←7
]
* Т. Гнедич таржимаси
[
←8
]
* «Тийиқсиз юрак» китобидан келтирилган бу ва бундан кейинги иқтибослар Ю. Вишнивецкая таржимасидан олиб берилади.
[
←9
]
* М. Е. Сергиенко таржимаси
[
←10
]
* П. Мелкова таржимаси
[
←11
]
* Н. Трауберг таржимаси. Бу ўринда бу бундан кейин К. С. Льюиснинг китобидан келтирилган иқтибос, алоҳида изоҳланган ҳодисалардан ташқари, таржимада келтирилади.
[
←12
]
* У. Шекспирнинг “Севгининг самарасиз уринишлари” асари. М. А. Кузмина таржимаси.
[
←13
]
* М. Лозинский таржимаси
[
←14
]
* “Адандан Шарққа” – Дж. Стейнбекнинг романи, бу роман сюжети асосида ўзига хос оилавий фожиа ётади, бу сюжет Қобил ва Ҳобил ҳақидаги Муқаддас Китоб воқеаларидан иборат, бу воқеа ҳозирги Америкага кўчирилиган.
[
←15
]
* Бу борада ўз мулоҳазаларини мен билан ўртоқлашган Дэн Аллендердан миннатдорман –
[
←16
]
* У. Шекспирнинг “Макбет”и. Б. Пастернак таржимаси.
[
←17
]
* Т. О. Шапошникова таржимаси, Н. Л. Трауберг таҳрири остида.
[
←18
]
* *Марта Стюарт (Martha Stewart) – машҳур Америкалик телебошловчи, ишбилармон аёл. Унинг қирқта китоби, “Марта Стюартнинг ҳаёти усули” журнали ва у олиб борган телекўрсатув ғарб аёлларининг менталитетини ўзгартирди, уларни уй ишлари машғулотларидаги рўшнолиги йўқ қолоқликдан шинам ҳаёт яратишга олиб чиқди.
[
←19
]
* « Б. Кертиса и Дж. Элдриджнинг “Муқаддас роман”и. Ю. Сульженко таржимаси.
[
←20
]
* А. Курошева таржимаси
[
←21
]
* Eurail Pass – темир йўл чиптаси бўлиб, бу чипта эгаси ўзига қулай вақтда пул тўланган ҳудудга кетиши мумкин эди.
[
←22
]
* Суданнинг Дарфур вилоятидаги қишлоқ
[
←23
]
* Люцифер – эркакларнинг исми бўлиб, лотин тилида “нур келтирувчи” деган маънони билдиради.
[
←24
]
* М. Е. Сергиенко таржимаси
[
←25
]
* Ф. Барнеттининг “Кичик малика” асаридан. А. Н. Рождественская таржимаси.
[
←26
]
* Цитируется по книге М. Кэботнинг “Маликанинг кундаликлари” китобидан олинди.
[
←27
]
* Кичкина лига – 8-12 ёшли болалар ва қизлар учун бейсбол лигаси.
[
←28
]
* “Бута ва волчца” ўсимликлари дейилганда, айнан ўсимликларнинг қандай тури назарда тутилганлиги номаълум, лекин Муқаддас Ёзувда бу икки ўсимлик доимо ёнма-ён туради, улар кераксиз ва фойдасиз ўсимликларни англатадилар. Кинояли бу сўзлар тўсиқ ёки қаровсиз қолдирилган жойни билдиради.
[
←29
]
* М. Гаспаров таржимаси
[
←30
]
* К. Д. Ушинский ҳикояси
[
←31
]
* Попаниколай бўйича мазок – рак диагностикасини ва бачадон бўйни ракининг олдини олишда кенг қўлланиладиган тест. Маммограмма – кўкракларнинг рентген тасвири. Унга қараб туриб, сут безида зичлашиш мавжудлигини ва шишларни аниқлаш мумкин.
[
←32
]
* Н. В. Григорьева ва В. И. Грушецкойлар таржимаси.
[
←33
]
* Оригиналда “аскар” сўзи ўрнига “эркак” сўзи қўлланилган.
[
←34
]
* OMS International - деноминацион аро миссионерлик ташкилоти. Бу ташкилот Худонинг Каломини қаерда тарғиб қиладиган бўлса, ўша мамлакатнинг маданий анъаналарини ҳисобга олган ҳолда иш юритади, маҳаллий жамоатларни тузишда ва раҳбарларни тайёрлашда фаол иштирок этади.
[
←35
]
* “Лига плюш” (Ivy League) – АҚШнинг шимолий-шарқида қадимий саккиз нуфузли ўқув юртларининг бирлашмаси.
[
←36
]
* “Whitely” – 1981 йилгача фаолият кўрсатган Лондондаги Уэст-Энд катта универмаги.
[
←37
]
* * Гражданлик хизматда маълум лавозимни эгаллаш учун ҳукумат аъзолари ёки малакали комиссия аъзолари шахсларнинг фамилияларини эълон қиладилар. Иш тажрибасини инобатга олган ҳолда, ҳар бир вакансия учун учтатан номзод кўрсатилади, кадрлар амалиётида бундай фаолият Учлик Қоидаси (Rule of Three), деб номланади.
[
←38
]
* Уэбстер луғати (Webster’s Lictionary) – Н. Уэбстер томонидан ёзилган ва кенг омма қабул қилган луғатнинг номи. Луғат илк бор 1828 йили “Инглиз тилининг америкача луғати” номи билан чоп этилган.
[
←39
]
* Amana – “Amana Refrigeration” компания ишлаб чиққан уй-рўзғор техникасининг тамғаси.
[
←40
]
* Табиатни асраш Халқаро жамоат ташкилоти.