Рик Уорен Мақсад Сари Йўналтирилган Ҳаёт Нима учун мен ерда мавжудман? Ушбу китоб сизга бағишланган. Сиз туғилмасдан олдин Худо ушбу фурсатни режалаштириб қўйган. Ушбу китобни қўлингизда бўлиши тасодифий эмас. Худо сизни яшашингиз учун Ўзи яратган ер юзи ва абадиятда ҳаётингизни қидириб топишингизни истайди. Худо ҳамма нарсани Ўз хоҳиши бўйича бажаради. У биз учун ҳам Ўзининг орзу-ниятини амалга ошириб, бизни Масиҳ орқали азалдан танлади ва самовий меросдан баҳраманд қилди. (Эфесликлар 1:11) Мен ҳаётимга шакл берган ва ушбу ҳақиқатларни ўргатган юзлаб мумтоз ва замонавий ёзувчи ва устозлардан миннатдорман. Мен Худодан ва сиздан ушбуларни бўлишиш имкониятини берганлиги учун миннатдорман. Мундарижа Мақсадли Саёҳат Менинг аҳдим НИМА УЧУН МЕН ЕРДА МАВЖУДМАН? 1-Кун Ҳаммаси Худо билан бошланади 2-Кун Сиз тасодиф эмассиз 3-Кун Ҳаётингизни нима бошқаради? 4-Кун Абадий давом этиш учун яратилган 5-Кун Ҳаётни Худо назари билан кўриш 6-Кун Ҳаёт вақтинчалик тайинланган 7-Кун Ҳамма нарса учун сабаб МАҚСАД №1: Сиз Худонинг ҳузр-ҳаловати учун режалаштирилгансиз 8-Кун Худонинг ҳузр-ҳаловати учун режалаштирилган 9-Кун Худо нимадан табассум қилади? 10-Кун Улуғлаш юраги 11-Кун Худонинг яқин дўстларига айланиш 12-Кун Худо билан дўстликни ривожлантириш 13-Кун Худони мамнун қиладиган ибодат 14-Кун Худо узоқда кўринганда МАҚСАД №2: Сиз Худо оиласи учун шакллантирилгансиз 15-Кун Худо оиласи учун шакллантирилган 16-Кун Нима кўпроқ муҳим 17-Кун Тегишли бўлган жой 18-Кун Ҳаётни биргаликда бошдан кечириш 19-Кун Жамоатни етиштириш 20-Кун Бузилган алоқаларни тиклаш 21-Кун Жамоатингизни ҳимоя қилиш МАҚСАД №3: Сиз Масиҳга ўхшашлик учун яратилгансиз 22-Кун Масиҳга ўхшашлик учун яратилганлик 23-Кун Биз қандай ўсамиз 24-Кун Ҳақиқат орқали ўзгариш 25-Кун Қайғу орқали ўзгариш 26-Кун Васваса орқали ўсиш 27-Кун Васвасани енгиш 28-Кун Бунинг учун вақт керак МАҚСАД №4: Сиз Худога хизмат қилиш учун яратилгансиз 29-Кун Тайинланганингизни қабул қилиш 30-Кун Худога хизмат қилиш учун яратилгансиз 31-Кун Шаклингизни тушунишингиз 32-Кун Худо берган нарсалардан фойдаланиш 33-Кун Ҳақиқий хизматкорлар қандай ҳаракат қилади 34-Кун Хизматкорга хос фикр юритиш 35-Кун Ожизлигингизда Худо қудрати МАҚСАД №5: Сиз топшириқ учун яратилгансиз 36-Кун Топшириқ учун яратилган 37-Кун Ҳаёт хабарингизни бўлишиш 38-Кун Дунё талабларига мос Масиҳий бўлиб етишиш 39-Кун Ҳаётингизни мувозанатга келтириш 40-Кун Мақсад билан яшаш 1-Илова Муҳокама саволлари Мақсадли Саёҳат Ушбу китобдан энг кўп ўзлаштириш Бу китоб шунчаки китоб эмас; бу ҳаётнинг - Нима учун мен ерда мавжудман? – деган саволига жавоб излашдаги 40 кунлик руҳий саёҳат учун қўлланмадир. Ушбу саёҳатнинг охирида сиз Худонинг ҳаётингиз учун мақсадини биласиз ҳамда ҳаётингизнинг ҳар бир парчаси катта расмга қандай мос тушганлигини тушунасиз. Бундай қарашга эга бўлиш сизнинг ортиқча ташвишланишингизни камайтиради, қарорларингизни оддийлаштиради, қониқишингизни оширади ва энг муҳими сизни абадиятга тайёрлайди. СИЗНИНГ КЕЙИНГИ 40 КУНИНГИЗ Бугунги кунда ўртача ҳаёт даври 25550 кундир. Агар сиз ўртача инсон бўлсангиз, бу кўрсаткич сизнинг яшаш даврингиздир. Қолган вақтингизнинг 40 кунини Худо бундан кейинги кунларингизда сиздан нимани ҳоҳлашини билишга сарфлашингиз донолик бўлади деб ўйламайсизми? Муқаддас Китобда Худо 40 кунни руҳий аҳамиятга эга деб ҳисоблаши очиқ кўриниб туради. Қачонки Худо Ўз мақсади учун бирор кишини тайёрлашни ҳоҳласа, бу 40 кунни ташкил этарди: • Нуҳнинг ҳаёти 40 кунлик ёмғирда тубдан ўзгарган; • Мусо Синай Тоғида 40 кунда тубдан ўзгарган; • Айғоқчилар Ваъда Қилинган Ерда 40 кунда тубдан ўзгаришган; • Довуд Голиафнинг 40 кунлик чақириғи орқали тубдан ўзгарган; • Илёс пайғамбар Худо унга 40 кунга етадиган куч учун бир марталик овқат берганидан сўнг тубдан ўзгарган; • Бутун Ниневаҳ шаҳри Худо одамларга ўзгариш учун 40 кун муҳлат бергандан сўнг тубдан ўзгарган; • Исо чўлда 40 кун кезгандан сўнг ваколат олган; • Шогирдлар Исо билан биргаликда Унинг тирилганидан сўнг 40 кунда тубдан ўзгаришган; Кейинги 40 кун сизнинг ҳаётингизни тубдан ўзгартиради. Китоб қисқача 40 бобга бўлинган. Мен сизни бир кунда бир боб ўқишга қаттиқ ундайман, чунки шундагина сизда ушбу бобнинг ҳаётингиздаги ишораси ҳақида ўйлаш учун вақт мавжуд бўлади. Калом шундай дейди: “Худонинг яхши, манзур, комил иродасини нима эканини фаҳмламоқ учун фикрингизни янгилаш орқали тубдан ўзгаринглар”. Кўпгина китобларни ўқиб ўзгармаслигимизни сабабларидан бири, бироз танаффус қилмай кейинги бобни ўқишга сабрсизлик билан ҳаракат қилиб, ҳозиргина ўқиган боб ҳақида жиддий ўйламаслигимиздир. Биз ўрганганларимизни такрорламасдан кейинги ҳақиқатга шошиламиз. Ушбу китобни шунчаки ўқиманг. Бу китоб билан ўзаро алоқада бўлинг. Бу китобни уқиб олинг. Ўзингизни фикрларингизни бўш ҳошияга ёзиб боринг. Ушбу китобни ўзингизнинг китобингизга айлантиринг. Шахсийлаштиринг. Менга энг кўп фойдали бўлган китоблар - бу мен шунчаки ўқиган эмас, балки таъсирланган китоблардир. СИЗГА ЁРДАМ БЕРАДИГАН ТЎРТ НАРСА Ҳар бир бобнинг охирида “Мақсадим ҳақида ўйлашим” деган қисм мавжуд. Бунда қуйидагилар мавжуд: • Фикр-мулоҳаза нуқтаси. Бу сизга кун давомида мақсадли ҳаёт кечириш тамойиллари ҳақида ўйлашингиз учун ёрдамчи бўлган қисқартирилган ҳақиқат мағзидир. Павлус Тимутийга шундай деган: “Айтганларимни яхшилаб ўйлаб кўр. Раббимнинг Ўзи ҳамма нарсани сенга тушунтиради.” • Ёд олиш учун оят. Бу тегишли бобдаги ҳақиқатни ўргатадиган Калом оятидир. Агар сиз ҳақиқатдан ҳам ҳаётингизни яхшиламоқчи бўлсангиз, сиз бошлашингиз керак бўлган энг муҳим одат Каломни ёд олишдир. Сиз ушбу оятларни кичкина карточкаларга ёзиб, ўзингиз билан олиб юришингиз ёки “Мақсад Сари Йўналтирилган Ҳаёт Калом Сақлаш Қўшимчаси”ни сотиб олишингиз мумкин. • Ўйлаб кўриш учун савол. Ушбу саволлар сизга ўқиганларингиз нимага ишора қилиши ва шахсан сизга қандай тегишли эканлиги ҳақида ўйлашга ёрдам беради. Мен сизга жавобларни ҳошияларга ёки бирор дафтарга ёзиб бориш ёки ушбу мақсадда ишлаб чиқилган “Мақсад Сари Йўналтирилган Ҳаёт Журнали”ни олишни таклиф қилишим мумкин. Фикрларингизни ёзиб боришингиз уларни ойдинлаштириш учун энг яхши усулдир. I иловада қуйидагилар мавжуд: • Муҳокама саволлари. Мен сизни ушбу китобни 40 кун давомида ўқиш учун бир ёки бир неча ўртоқларингизни жалб қилишга қаттиқ ундайман. Сайёҳат доимо бўлишилганда яхшироқ кечади. Ҳамроҳингиз ёки кичик ўқув гуруҳи билан биргаликда ўқиганларингазни муҳокама қилиш ва бир-бирингизга фикр билдиришингиз мумкин. Бу сизга кучли ва мустаҳкам руҳий ўсишингизга ёрдам беради. Ҳақиқий руҳий ўсиш ҳеч қачон якка ҳолда ва индивидуал таъқиб ҳисобланмайди. Руҳий етуклик муносабатлар ва жамоа орқали шаклланади. Ҳаётингиздаги Худонинг мақсадини тушунтиришнинг энг яхши йўли - бу Каломни ўз-ўзи учун гапиришига йўл беришдир, шунинг учун ушбу китобда Инглиз тилидаги 15 дан ортиқ таржима ва батафсил баёнлардан олинган минглаб оятлар келтирилган. Мен Версияларни бир неча сабабларга кўра ўзгартирдим ва буни 3-иловада тушунтираман. МЕН СИЗ УЧУН ИБОДАТ ҚИЛАЯПМАН. Ушбу китобда ёзганимдек, Мен нега Худо сизни ушбу сайёрада қўйганини қидириб топиш орқали келадиган ақл бовар қилмас умид, қувват ва шодликни бошингиздан кечиришингиз учун ибодат қилдим. Бунга тенг келадиган бирор нарса йўқ. Мен хурсандман, чунки сизда қандай буюк ўзгаришлар рўй беришини биламан. Ушбу нарсалар менда рўй берган ва мен ҳаётимнинг мақсадини қидириб топганимдан сўнг бошқача бўлдим. Мен фойдасини билганим учун сизни бирор кун қолдирмасдан 40 кун давомида ушбу руҳий сайёҳатга ёпишиб олишга давъат қиламан. Сизнинг ҳайётингиз у ҳақда ўйлаб кўриш учун вақт ажратишингизга лойиқдир. Буни кунлик жадвалингизга учрашув қилиб белгилаб қўйинг. Агар сиз бунга бағишланмоқчи бўлсангиз келинг аҳд тузамиз. Ушбу аҳдга номингизнинг ёзиб қўйилиши жуда муҳимдир. Агар сиз биргаликда ўқиш учун бирор ҳамроҳга эга бўлсангиз, унинг ҳам номини ёзиб қўйинг. Келинг биргаликда бошлаймиз. Менинг аҳдим Худонинг ёрдами билан, мен ҳаётимнинг кейинги 40 кунини Худонинг ҳаётим учун мақсадини қидириб топишга бағишлайман. Исмингиз Ҳамроҳингизнинг Исми Рик Уорен НИМА УЧУН МЕН ЕРДА МАВЖУДМАН? Бойлигига ишонган хонавайрон бўлади, солиҳ эса барг каби яшнайди. (Ҳикматлар 11:28) Худога ишонганлар бахтлидир... Улар дарё ёқасида ўтқазилган, томирлари сувларнинг туб-тубига етадиган дарахтларга ўхшашади. Бундай дарахтлар узоқ давом этадиган қурғоқчилик ёки иссиқликдан ташвишланишмайди. Уларнинг барглари ям-яшил бўлиб туради ҳамда улар мазали мевалар етиштиришда давом этишади. (Йеремия 17:7-8) Ҳаммаси Худо билан бошланади Кўкдаги ва ердаги борлиқ мавжудот, кўринадиган ва кўринмайдиган махлуқот, у дунёю бу дунёдаги ҳар қандай тахту тож, салтанату ҳукмронлик У орқали яратилган. Ҳамма нарса У орқали ва У учун яратилган. (Колосаликларга 1:16) Сиз бирор Худони тасаввур қилмас экансиз, ҳаётнинг мақсади ҳақидаги савол маъносиз қолаверади. Бертранд Рассел, атеист Бу сиз ҳақингизда эмас. Ҳаётингизнинг мақсади шахсий муваффақиятларингиз, хотиржамлигингиз, ёки шодлигингиздан кўра буюкроқдир. Бу сизнинг оилангиз, мартабангиз ва ҳаттоки ёввойи хаёллар ёки орзуларингиздан ҳам буюкроқдир. Агар нега ушбу сайёрада жойлашганингизни билмоқчи бўлсангиз, сиз Худо билан биргаликда бошлашингиз керак. Сиз унинг мақсади орқали ва мақсади учун туғилгансиз. Ҳаётнинг мақсадини билишга бўлган интилиш кўпларга жумбоқ бўлиб қолган. Чунки биз ўзимиз нотўғри бошланғич нуқтадан бошлаймиз. Биз ўзимизга тегишли қуйидагича саволлар сўраймиз: Мен ким бўлмоқчиман? Ҳаётимни нима қилсам экан? Менинг келажакдаги мақсадим, орзуларим ва истакларим нималар ўзи? Аммо эътиборни ўзимизга жалб қилишимиз ҳеч қачон ҳаётимизнинг мақсадини очиб беролмайди. Муқаддас калом айтади, “Худо Ўзи яратган мавжудотларининг ҳаётини йўналтиради; ҳар бир кишининг ҳаёти унинг қудратида.”(Аюб 12:10) Машҳур китоблар, кинолар ва семинарларда айтилганларга зид равишда, ҳаётнинг маъносини ички дунёнгизга қараб қидириб тополмайсиз. Балки сиз буни аллақачон синаб кўргандирсиз. Сиз ўзингизни яратмагансиз ва шунинг учун нима учун яратилганингизни ўзингизга тушунтиролмайсиз. Агар мен сизга илгари сиз ҳеч учратмаган бирор ихтирони берсам, сиз унинг мақсадини билолмайсиз ва ихтиронинг ўзи ҳам буни сизга айтолмайди. Фақатгина кашфиётчи ёки фойдаланувчи қўлланмаси унинг мақсадини очиб бера олади. Мен бир вақтлар тоғларда адашиб қолганман. Туристик базадан йўналишларни сўраш учун тўхтаганимда, менга шундай дейишган “Сиз у ерга бу ердан боролмайсиз. Сиз тоғнинг бошқа томонидан юришни бошлашингиз шарт.” Худди шундай , сиз ҳаётингизнинг мақсадини ўзингизга қараб тополмайсиз. Сиз Яратувчингиз Худо орқали бошлашингиз керак. Сиз Худо мавжудлигингизни ҳоҳлагани учун мавжудсиз. Сиз Худо томонидан ва Худо учун яратилгансиз – ва буни тушунмагунингизча ҳаёт ҳеч қандай маъно касб этмайди. Биз фақат Худода ўзимизнинг бошланишимизни, шахсиятимизни, моҳиятимизни, мақсадимизни, аҳамиятимизни ва тақдиримизни топамиз. Бошқа ҳар қандай йўл ҳалокатга олиб боради. Кўпгина инсонлар ўзларини муҳимликларини англаш учун Худодан фойдаланадилар, аммо бу табиатнинг акс ўзгаришидир ва омадсизликка олиб келади. Сиз Худо учун яратилгансиз, тескариси эмас, ҳамда ҳаёт сиз Худони ўз мақсадингиз учун эмас, балки Худога сизни Ўзининг мақсадлари учун ишлатишига йўл беришингиздир. Муқаддас Каломда шундай айтилган, “Башарий табиатнинг мурод-мақсади – ўлимдир. Илоҳий Руҳнинг мурод-мақсади – ҳаёт ва тинчликдир.”(Римликлар 8:6) Мен ҳаётимнинг мақсадини қидириш учун бир неча йўлларни таклиф қилган кўпгина китобларни ўқиганман. Уларниг ҳаммаси “ўз-ўзига ёрдам” туридаги китоблардир, чунки улар мавзуга ўзига йўналтирилган нуқтаи-назар билан ёндашадилар. “Ўз-ўзига ёрдам” шаклидаги китоблар, ва ҳаттоки масиҳий китоблар одатда ҳаётнинг мақсадини топишда айнан кутилган босқичларни таклиф қилишади: Орзуларингиз ҳақида ўйланг. Қадриятларингизни ойдинлаштиринг. Бироз мақсадлар қўйинг. Нимада яхши қобилиятга эга эканлигингизни аниқлаштиринг. Юксак ниятлар қилинг. Унга эришишга ҳаракат қилинг. Тартиб-интизомли бўлинг. Мақсадларингизга эришишингизга ишонинг. Бошқаларни жалб қилинг. Ҳеч қачон воз кечманг. Албатта, ушбу тавсиялар улкан муваффақиятларга етаклайди. Сиз одатда бутун онгингиз билан бирор мақсадга ҳаракат қилсангиз муваффақиятга эришишингиз мумкин. Лекин муваффақиятга эришиш билан ҳаётингизнинг мақсадини бажо келтириш умуман бошқа масалалардир. Сиз шахсий мақсадларингизда муваффақиятларга эришишингиз ва дунё стандартларига жавоб берадиган даражада муваффиқият қозонишингиз мумкин ва айни пайтда Худо сизни яратишидан мақсадини йўқотганингизни пайқамаслигингиз мумкин. Сиз ўз-ўзингизга ёрдам беришдан кўра кўпроқ нарсага муҳтожсиз. Каломда айтилган “Ким ўз жонини аямоқчи бўлса, уни йўқотади. Лекин ким Мен учун жонини йўқотса, жон топади.”(Матто 16:25) Бу ўз-ўзига ёрдам китоби эмас. Бу китоб муносиб мартабангизни топиш, орзуларингизга эришиш ёки ҳаётингизни режалаштиришингиз ҳақида эмас. Бу китоб зўриққан жадвалингизга қандай қилиб янада кўпроқ ишлар қўшиш ҳақида ҳам эмас. Аслида бу китоб нима муҳимроқ эканлигига эътибор қаратиш орқали қандай қилиб камроқ ишлаш ҳақидадир. Бу китоб Худо сизни ким бўлиш учун яратганига эга бўлиш ҳақидадир. Унда қандай қилиб нима мақсадда яратилганингизни билиб олишингиз мумкин. Сизда фақатгина иккита танлаш имконияти бор. Биринчиси фикр-мулоҳаза қилиш. Кўп инсонлар шуни танлайдилар. Улар фараз қиладилар, тахмин хиладилар, хаёл қиладилар. Қачонки инсонлар “Мен доимо ҳаёт ... деб ўйлардим” десалар улар “Бу менинг энг яхши тахминимдир” деган маънода гапирадилар. Минг йиллар давомида кўпгина буюк файласуфлар ҳаётнинг маъноси ҳақида ўйлаб кўрганлар ва уни муҳокама қилганлар. Фалсафа муҳим фандир, аммо ҳаётнинг маъносини аниқлашда ҳаттоки энг доно файласуфлар ҳам тахмин қиладилар холос. Шимолий-шарқий Илиноис Университетида фалсафа фани профессори Др Х.Морхед дунёдаги энг машҳур файласуфлар, олимлар, ёзувчилар ва зиёли кишиларга “Ҳаётнинг маъноси нима?” деган савол жўнатди. Кейинчалик у берилган жаврбларни бир китоб қилиб нашр қилди. Баъзилар ўзларининг энг яхши тахминларини айтганлар, баъзилар ўзлари шунчаки ҳаётдан маъно чиқаришларини тан олишган, баъзилар эса ҳеч қандай фикрга эга эмасликларини холис айтиб ўтишган. Алсида, бир неча зиёли кишилар Профессор Морхеддан агар ҳаётнинг маъносини топган бўлса уларга ёзиб юборишини илтимос қилишган. Яхшиямки, ҳаётнинг маъноси ва мақсади ҳақида фикр-мулоҳаза қилишдан ташқари муқобил вариант мавжуд. Бу намоён бўлишдир. Биз Худо Ўз Каломида ҳаётни аниқ намоён қилганини кўришимиз мумкин. Ихтиронинг нима мақсадда кашф қилинганини билишнинг энг осон йўли ихтирочидан сўрашдир. Худди шундай, ҳаётингизнинг мақсадини билиш учун Худодан сўранг. Худо бизни ўйлашимиз ва тахмин қилишимиз учун қоронғуликда ташлаб қўйгани йўқ. У Муқаддас Каломида ҳаётимиз учун ўзининг беш мақсадини очиқ намоён қилган. Муқаддас Калом бизнинг нима учун ҳаётлигимиз, ҳаёт қандайлиги, нимадан чекинишимиз ва келажакдан нималарни кутишимиз ҳақидаги Фойдаланувчи Қўлланмамиздир. У ўз-ўзига ёрдам бериш туридаги ёки фалсафий китоб билолмайдиган нарсаларни тушунтиради. Муқаддас Каломда шундай ёзилган, “Биз Худонинг махфий, сирли ҳикмати борасида гапирамиз, У бу ҳикматни дунё бино бўлишидан аввал бизга улуғлик яратиш учун шайлаб қўйган эди.” (1 Коринфликлар 2:7). Худо нафақат сизнинг ҳаётингизнинг бошланғич нуқтаси, балки унинг манбаи ҳамдир. Ҳаётингизнинг мақсадини билиб олишингиз учун дунёнинг донолиги эмас, балки Худонинг Каломига қарашингиз керак. Сиз ҳаётингизни психология, муваффақиятга етакловчи куч ёки руҳлантирувчи ҳикоялар асосида эмас балки абадий ҳақиқатлар асосида қуришингиз лозим. Калом шундай дейди, “Худо ҳамма нарсани ўз ҳоҳиши бўйича бажаради. У биз учун ҳам Ўзининг орзу-ниятини амалга ошириб, бизни Масиҳ орқали азалдан танлади ва самовий меросдан баҳраманд қилди.” (Эфесликлар 1:11) Ушбу оятда сизнинг мақсадингиз учун уч қараш мавжуд: 1. Сиз ўзингизнинг шахсиятингиз ва мақсадингизни Исо Масиҳ билан муносабатда бўлиш орқали топасиз. Агар сизда шундай муносабат бўлмаса, кейинчалик мен сизга шундай муносабатни қандай бошлашни тушунтираман. 2. Худо сиз У ҳақда ўйлаганингиздан анча илгари сиз ҳақингизда ўйлаётган эди. Унинг ҳаётингиздаги мақсади сиз туғилмасдан илгари мавжуд эди. У буни Ўзи сизнинг иштирокингизсиз режалаштирган. Сиз ўз мансабингиз, ўз қайлиғингиз, қизқишларингиз ва ҳаётингизнинг бошқа қирраларини танлашингиз мумкин, лекин ўз мақсадингизни танлай олмайсиз. 3. Ҳаётингизнинг мақсади Худа азалдан абадият учун белгилаган улкан, самовий мақсадларга хосдир. Китоб шу ҳақида баён қилади. Рус ёзувчиси Андрей Битов атеистик Коммунистик режим таъсирида ўсиб улғайган. Лекин бир ғамгин кунда Худо унинг эътиборини жалб қилди. Андрей шундай дейди, “Йигирма етти ёшимда Ленинград (Ҳозирги Санкт-Петрбург) метросида кетаётганимда ҳаёт гўёки тўхтаб қолиб, келажакда бўшлиқ мавжуддек ва ҳеч қандай маъно йўқдек надоматли туюлди. Бирдан, ўз-ўзидан, ушбу ифода пайдо бўлди: Ҳаёт Худосиз ҳеч қандай маънога эга эмас. Ҳаёжондан, ушбу ифодани такрорлайвериб, мен ифодани худди элеватордан юқорига кўтарилишдек юқорига кўтардим, метродан ташқарига чиқдим ва Худонинг нурида юрдим” Сиз ҳаётингизнинг мақсадини ҳақида қоронғуликда қолгандек ҳис қилаётган бўлишингиз мумкин. Табриклайман, сиз нурда юришга тайёрсиз. Сиз Тасодиф Эмассиз Мен сизнинг Яратувчингизман. Сиз туғилганингиздан олдин Менинг ғамхўрлигимда эдингиз. (Ишайъё 44:2) Худо шашқол ўйнамайди. Алберт Эйнштейн Сиз тасодиф эмассиз. Сизнинг туғилишингиз хато ёки омадсизлик эмас ҳамда ҳаётингиз табиатнинг бахтли тасодифи эмас. Ота-онангиз сизни режалаштирмаган бўлишлари мумкин, лекин Худо сизни режалаштирган. У ҳеч қачон туғилишингиздан ҳайрон бўлмаган. Аслида У буни кутган эди. Онангиз қорнида пайдо бўлишдан олдин, Худонинг онгида мавжуд эдингиз. Сиз ҳақингизда У биринчи ўйлаган. Ҳозир нафас олиб туришингиз тақдир, тасодиф, омад ёки мувофиқлик эмас. Сиз тириксиз, чунки Худо сизни яратишни ҳоҳлади. Муқаддас Каломда шундай ёзилган, “Худованд мен учун Ўз мақсадини амалга оширади.” (Забур 137:8) Худо танангизнинг ҳар бир қисмларини олдиндан тайинлаб қўйди. У атайлаб сизнинг ирқингиз, жинсингиз, терингизнинг ранги, сочингиз ва бошқа фазилатларингизни танлади. У худди Ўзи ҳоҳлаганидек танангизни яратди. У шунингдек, сизда мавжуд бўлган қобилият ва ягона шахсиятингизни белгилаб қўйди. Муқаддас Калом шундай дейди, “Шаклим Сенга сир эмас эди, Пинҳона вужудга келганимни, Ернинг тубан жойларида тўқилганимни, Ҳаммасини ҳам Сен биласан.”(Забур 138:15) Сизни Худо аниқ мақсад учун яратганлиги сабабли, У сизнинг қачон туғилишингиз ва қанча вақт яшашингизни аниқлаб қўйди. У туғилишингиз ва вафот қилишингизнинг аниқ вақтини танлаб, олдиндан сизнинг ҳаётингизнинг ҳар бир кунини режалаштириб қўйди. Каломда шундай ёзилган, “Ҳали бир кун ҳам яшамаганимда, Сен кунларимни тайин қилиб, ҳаммасини китобингга ёзган эдинг.” (Забур 138:16). Худо яна қаерда туғилишингиз ва Унинг мақсади учун қаерда яшашингизни ҳам режалаштирди. Сизнинг ирқингиз ва миллатингиз тасодифий эмас. Худо таваккал қилишга бирор имкон қолдирмади. У ҳаммасини Ўзининг мақсади учун режалаштирди. “Худо барча одамзодни бир одамдан яратиб, ер юзига тарқалиб яшашига йўл қўйган. Инсониятнинг белгили даврларини, турли истиқомат жойларини Худо тайин этган.” (Ҳаворийлар 17:26). Ҳаётингизда ҳеч бир нарса асоссиз эмас. Ҳаммаси аниқ мақсадга эга. Энг ажабланарлиси, Худо қандай туғилишингизни ҳам тайин этди. Туғилаётган вақтингиздаги атроф муҳит ёки ота-онангиз ким бўлишларидан қатъий назар, Худо сизни яратишда режаси бор эди. Сизнинг ота онангизнинг яхши, ёмон ёки фарқсиз бўлганликлари муҳим эмас. Ушбу иккала шахсда Худо Ўз онгидаги “сиз”ни яратиши учун айнан керак бўладиган ирсият борлигини биларди. Уларда Худо сизни яратишида керак бўладиган ДНК мавжуд эди. Ноқонуний ота-оналар бўлиши мумкин, лекин ҳаромзода фарзандлар бўлмайди. Кўпгина фарзандлар ота-оналари томонидан режалаштирилмаганлар, аммо Худо томонидан эмас. Худонинг мақсади инсон хатоларини ва ҳатто гуноҳларини ҳам эътиборга олади. Худо бирор нарсани тасодифий қилмайди ва У ҳеч қачон хато қилмайди. Унда ҳар бир нарсани яратишидан сабаб бўлади. Ҳар бир ўсимлик ва ҳайвон Худо томонидан режалаштирилган ҳамда ҳар бир инсон Унинг мақсади бўйича шакллантирилган. Худонинг сизни яратишдаги мотиви Унинг севгисидир. Муқаддас Каломда шундай ёзилган, “У Масиҳ ҳақи бизга муҳаббат кўрсатиб, бизни дунё яратилишидан аввал танлади.” (Эфесликлар 1:4) Худо ҳатто ерни яратмасдан олдин сиз ҳақингизда ўйлаётган эди. Аслида У ерни шунинг учун яратди. Худо ушбу сайёрадаги атроф муҳитни биз яшашимизга қулай бўлиши учун яратди. Биз унинг севгисининг марказидамиз ва яратган мавжудотларининг энг қадрлисимиз. Муқаддас Каломда шундай ёзилган, “Худо ҳақиқат каломи орқали бизга ҳаёт бағишлади, чунки Ўз яратганлари орасида биринчи ўринни эгаллашимизни ҳоҳлади.” (Ёқуб 1:18). Бу Худонинг бизни қанчалик севишини ва қадрлашини ифодалайди. Худо таваккалчи эмас; Худо буларни катта аниқлик билан бажарди. Физиклар, биологлар ҳамда бошқа олимлар коинот ҳақида қанчалик ўрганишса, биз шунчалик коинотнинг ҳаёт кечиришимиз учун мукаммал аниқлик билан яратилганига амин бўламиз. Янги Зелландиядаги Отаго Университетида инсонлардаги молекуляр ирсиятлар бўйича тадқиқотчи Др. Майкл Дентон шундай хулоса қилади, “Биология фанидаги маълум бўлган барча далиллар бир асосий фикрни тасдиқлайди, яъни фазо айнан ҳаёт ва инсоният учун шакллантирилган ва ушбу марказий фактда хақиқатнинг барча қирралари ўзининг маъносини ва изоҳини топади.” Муқаддас Калом минг йиллар олдин буни айтиб ўтган, “Худо ерни яратди... У ерни бўм бўш бўлиши учун эмас балки парвариш қилиниши учун яратди.”(Ишайъё 45:18) Нега Худо буларнинг ҳаммасини қилди? Нега Худо коинотни биз учун яратишидан келадиган балолардан ташвишга тушишга қарор қилди? Чунки У севги Худосидир. Бундай севгини тушуниш жуда мушкулдир, аммо бу тўлиқ ишонарлидир. Сиз Худо севгисининг махсус объекти бўлиш учун яратилгансиз. Худо сизни севиши учун яратди. Бу ҳаётингизни қуриш учун керак бўлган ҳақиқатдир. Калом бизга “Худо севгидир” дейди. У Худода севги бор демаяпти. У севгидир. Севги Худо характерининг моҳиятидир. Муқаддас Учбирлик орасида мукаммал севги мавжуд, шунинг учун Худо сизни яратишга муҳтож эмас эди. У ёлғиз эмас эди. Лекин У сизга Ўз севгисини изҳор қилишни ҳоҳлади. Худо айтади, “Сен туғилгандан бери Мен сени олиб юрдим; Сен ҳақингда қайғуриб келдим. Ҳаттоки қариб қолганингда ҳам мен айнан ўшаман. Ҳаттоки сочларинг оқариб қолганда ҳам сен ҳақингда қайғураман. Мен сени яратдим ва сен ҳақингда қайғураман.”(Ишаъё 46:3,4) Агар Худо бўлмаганида, биз ҳаммамиз “тасодиф” бўлиб, астрономик тасодифнинг натижаси бўлиб қолардик. Ҳаётнинг мақсади ёки маъноси ёки муҳимлиги бўлмасди. Сизнинг ердаги қисқагина ҳаётингизда ҳеч қандай рост ёки ёлғон ёки умид бўлмасди. Лекин Худо бор ва У сизни аниқ мақсад учун яратган ҳамда ҳаётингиз чуқур маънога эга. Биз ушбу мақсад ва маънони қачонки Худога ҳаётимизнинг маъносига ишора сифатида қараганимизда тушунамиз. Римликларга 12:3 да ёзилишича “Лекин Худо ҳар бир кишига қанча имон берган бўлса, шунга кўра фикр қилиб, ақли расо одамлар бўлинглар.” Расл Келфер ўзининг шеърида буларни таъкидлаб ўтади: Сен сабабга кўра мавжудсан Сен мукаммал режанинг бир қисми. Сен қадрли ва ягона мукаммал шакл Худонинг махсус аёли ёки эркаги. Сен сабаб қидираётганга ўхшайсан Худовандимиз ҳеч хато қилмади Сени ҳомилада шакллантирди Сен фақатгина У яратишни ҳоҳлаганидексан Сен қандай ҳис қилмагин Ота-онанг У танлаганлардир. Улар Худонинг режаси бўйича яратилган Устознинг тамғаси улардадир Йўқ, сенинг шикастинг осон эмас эди Сенинг жароҳатинг учун Худо йиғлади. Аммо унинг сурати сари ўзгаришинг учун Сенинг юрагингни ўзгартиради. Сен сабабга кўра мавжудсан Устознинг хивичи асосида шаклландинг Сен борлигинг каби гўзалсан Чунки Худо сен биландир Ҳаётингизни нима бошқаради? Менинг кузатишимча муваффақиятнинг асосий мотиви бу рашк ва ҳасаднинг куч-ғайратидир.. (Воиз 4:4) Мақсадсиз хаёт худди дастаксиз кемага ўхшайди. Томас Карлил Ҳар бир кишининг ҳаётини нимадир бошқаради. Кўпгина луғатлар “бошқармоқ” деган сўзни “йўл кўрсатмоқ, йўналтирмоқ, назорат қилмоқ” дея таржима қилади. Сиз машина ёки голф тўпини бошқарганда, сиз уни ўша вақтда йўналтираман, назорат қиламан ва йўл кўрсатаман деган маънода гапирасиз. Сизнинг ҳаётингизни қандай куч бошқаради? Ҳозирнинг ўзида сизни қандайдир муаммо, босим ёки инқироз бошқараётгандир. Сизни қандайдир аччиқ хотира, таъқиб қилаётган даҳшат ёки номаълум ишонч бошқараётган бўлиши мумкин. Сизнинг ҳаётингизни бошқариши мумкин бўлган бир қанча шароит, қадрятлар ва ҳис туйғулар мавжуд. Қуйида беш энг асосийлари келтирилган: Кўпгина инсонларни айбдорлик бошқаради. Улар бутун ҳаётларини афсуслардан қочиш ва уятдан яшириниш билан ўтказишади. Айбдорлик бошқарадиган кишиларга хотиралар катта таъсир ўтказади. Улар ўтмишлари келажакларини бошқаришига йўл қўйишади. Улар билмаган ҳолда ўз муваффақиятларига зимдан қаршилик кўрсатиш орқали ўзларини жазолайдилар. Қобил гуноҳ қилганида, унинг айби Худо ҳузуридан ажралишга олиб келди ва Худо унга шундай деди, “Ер юзида сарсон саргардон бўлгайсан”(Ибтидо 4:12) Бу ҳозирги кунда ҳаётда мақсадсиз юрган кўпгина инсонларни тасвирлайди. Биз ўтмишимизнинг натижасимиз, аммо ўтмишимизнинг маҳбуси бўлмаслигимиз керак. Худонинг мақсади бизнинг ўтмишимиз билан чегараланмаган. Худо қотил Мусони бошқарувчига ва қўрқоқ Гидеонни жасоратли қаҳрамонга ўзгартирди ва У сизнинг бундан кейинги ҳаётингизда ҳам ажойиботлар ярата олади. Худо инсонларга соф ибтидо бериш билан муайян мақсадга йўналтиради. Муқаддас Калом айтади, “Қандай бахтли гуноҳи ўтилган, Қонунсиз ишлари афв бўлган одам!” Кўпгина инсонларни қаҳр ва ғазаб бошқаради. Улар жароҳатларга ёпишиб оладилар ва ҳеч қўйиб юбормайдилар. Кечирим орқали жароҳатларидан воз кечиш ўрнига, уларни хотираларида такрорлайверадилар. Бундай инсонларнинг баъзилари “гапни бошқа ёққа буриб” ғазабларини ичларига ютсалар, баъзилари эса “ёриладилар” ва бошқаларга портлайдилар. Иккала жавоб ҳам носоғлом ва бефойдадир. Ғазаб доимо сиз ғазабланаётган инсондан кўра сизни кўпроқ жароҳатлайди. Сизни хафа қилган киши хафагарчиликни унутиб ўз ҳаётида давом этаверса, сиз ўтмишингизни ўзгартириб бўлмайдиган қилиб қўйиб оғрикни янада кучайтирасиз. Эшитинг: Агар сиз ғазаб орқали келадиган оғриққа ёпишиб олмасангиз, илгари сизни хафа қилган кишилар бошқа хафа қилолмайдилар. Ўтмишингиз ўтмишдир! Ҳеч нарса уни ўзгартиролмайди. Сиз фақат ўзингизни аччиғингиз билан жароҳатлаяпсиз. Ўзингиз учун бундан хулоса чиқаринг ва ўтиб кетишига йўл қўйинг. Муқаддас Калом айтади, “Қаҳр ғазаб билан ўлимгача қайғуриш ахмоқона ва маъносиз иш бўларди.”(Аюб 5:2) Кўпгина инсонларни қўрқув бошқаради. Уларнинг қўрқувлари шикастланиш, қаттиқ назоратли уйда тарбияланганлик ёки ҳаттоки ирсий камчилик оқибатида юзага келган бўлиши мумкин. Сабабидан қатъий назар, қўрқув таъсирида юрадиган инсонлар таваккал қилишдан қўрқиб улкан имкониятлардан фойдаланмайдилар. Бунинг ўрнига улар хатардан сақланиб ва ўз мартабаларини мустаҳкамлашга ҳаракат қилиб ҳаммасини хавфсиз амалга оширадилар. Қўрқув Худо сизни ҳоҳлагандек бўлишингиздан сақловчи ўз ўзига юклатилган қамоқхонадир. Сиз ўз имонингиз ва севгингиз билан қўрқувга қарши ҳаракат қилишингиз керак. Муқаддас Каломда шундай ёзилган, “Севгида қўрқув йўқ, аксинча, комил севги қўрқувни қувиб чиқаради. Қўрқоқ кишида севги камо-лотга етмаган, чунки кўрқув жазо тушунчаси билан боғлиқ-дир.” Кўпгина инсонларни моддийлик бошқаради. Улардаги эгалик қилишга бўлган интилиш бутун ҳаётларининг мақсадига айланган. Ушбу интилиш уларда кўпроқ бўлса, кўпроқ хурсанд, муҳимроқ ва хавфсизроқ бўламан деган нотўғри тушунчага асосланган ва бу уччала тушунчалар ёлғондир. Мол мулк фақатгина вақтинчалик хуррамликни таъминлайди. Моддий нарсалар ўзгармаслиги сабабли, биз бора бора улардан зерикамиз ва янгироқ, каттароқ ва яхшироқ нарсаларни ҳоҳлаймиз. Менда кўпроқ олсам кўпроқ муҳимроқ бўламан деб ўйлаш афсонадир. Ўз ўзича лойиқлик ва умуман лойиқлик бир хил эмас. Сизнинг қадрингиз сиз қадрлаган нарсалар билан аниқланмайди ва Худо ҳаётдаги кўп қадрли нарсалар умуман нарса эмас дейди. Пул ҳақидаги энг машҳур афсона бу - кўпроқ пулинг бўлса кўпроқ хавфсиз бўлиш. Бундай бўлмайди. Бойлик бирпасда турли омиллар орқали қўлдан кетиши мумкин. Ҳақиқий хавфсизликни фақатгина сиздан олиб бўлмайдиган Худо билан муносабатингизда топишингиз мумкин. Кўпгина инсонларни маъқул бўлиш бошқаради. Улар учун ота оналари ёки рафиқалари ёки болалари ёки ўқитчилари ёки дўстлари кутганларидек бўлиш ҳаётларини бошқаради. Кўпгина вояга етганлар хурсанд қилиб бўлмайдиган ота оналарига маъқул бўлишга ҳаракат қилишади. Бошқалар эса одамлар улар ҳақида нима ўйлаши хақида хавотирланадилар. Бахтга қарши, оломон кетидан юрган киши одатда унинг ичига йўқолиб қолади. Мен муваффақиятга етакловчи ҳамма калитларни билмайман, аммо муваффақиятсизликнинг калитларидан бири ҳаммага маъқул бўлишга интилишдир. Бошқаларнинг сиз ҳақингиздаги фикри асосида бошқарилишингиз Худонинг ҳаётингиздаги мақсадини фаҳмламаслигингизни кафолатлайди. Исо айтади, “Ҳеч ким икки хўжайинга хизмат қилолмайди.” Ҳаётингизни бошқараётган бошқа кучлар хам мавжуд бўлиши мумкин, лекин ҳаммаси фойдаланилмаган салоҳият, кераксиз стрес ва қониқарсиз ҳаёт каби ҳалокатли оқибатларга олиб келади. Ушбу қирқ кунлик саёҳат сизга мақсад сари йўналтирилган ҳаёт, яъни Худонинг мақсади бўйича бошқарилаётган, назорат қилинаётган ва йўналтирилган ҳаётни кўрсатади. Ҳеч нарса Худонинг ҳаётингиз учун мақсадини билишга тенг келолмайди ва ҳеч бир нарса – на муваффақият, на бойлик, на шон-шуҳрат ёки ҳузр-ҳаловат унинг ўрнини босмайди. Мақсадсиз ҳаёт гўёки маъносиз ҳаракат, йўл-йўриқсиз фаолият ва сабабсиз ҳодисаларга ўхшайди. Мақсадсиз ҳаёт арзимас, аҳамиятсиз ва маъносиздир. МАҚСАД САРИ ЙЎНАЛТИРИЛГАН ҲАЁТНИНГ УСТУНЛИГИ Мақсад сари йўналтирилган ҳаётнинг беш асосий фойдали қирралари мавжуд: Мақсадингизни билишингиз ҳаётингизга маъно беради. Биз маъноли бўлиш учун яратилганмиз. Шунинг учун инсонлар маънони топиш учун астрология ёки физикага ўхшаш шубҳали усулларни синаб кўришади. Агар ҳаётингизнинг маъноси бўлса, сиз ҳамма нарсага чидай оласиз; маъносиз ҳаётда ҳеч нарсага чидай олмайсиз. Йигирма ёшдаги бир ёш йигит шундай ёзади, “Мен ўзимни муваффақиятсиздек ҳис қиламан, чунки ўзим ҳам билмайдиган бир киши бўлишга ҳаракат қилавераман. Билишимча буни бажаришни зўрға амаллайман. Агар бирор кун мақсадимни англасам, ўзимни яшашни бошлаётгандек ҳис қиламан.” Худосиз ҳаётнинг мақсади йўқ ва мақсадсиз ҳаётнинг эса ҳеч кандай маъноси йўқ. Маъносиз ҳаётнинг эса ҳеч қандай аҳамияти ва умиди йўқ. Муқаддас Каломда турли хил шахслар ушбу умидсизликни ифода этганлар. Ишаъё шикоят қилади, “Мен ҳеч қандай мақсад учун меҳнат қилдим; Куч-қувватимни бекорга сарфладим.”(Ишаъё 49:4). Аюб шундай деган, “Ҳаётим умидсиз кунлар кетидан судралиб юрибди” ва “Мен воз кечаман; Яшашдан чарчадим. Мени ёлғиз қолдиринг. Ҳаётимнинг ҳеч қандай маъноси йўқ”(Аюб 7:6 ва 7:16). Энг катта фожиа ўлим эмас, балки мақсадсиз ҳаётдир. Умид ҳаётингизда худди сув ва ҳаводек зарур. Сиз кураша олишингиз учун умид керак. Др. Берни Сигел саратон касаллигига чалинган беморларидан “Юз йил яшашни ҳоҳлайсизми?” деган саволни сўраш орқали қайсиларининг аҳволи кейинчалик енгиллашиши мумкинлигини олдиндан айта олади. Ҳаётдаги мақсадда кенг тушунчага эга беморлар “ҳа” дея жавоб бердилар ва улар омон қолиши мумкин булганлардир. Умид мақсад бўлиши орқали вужудга келади. Агар сиз умидсиз бўлсангиз, кутиб туринг! Агар ҳаётингизни мақсад билан яшасангиз ажойиб ўзгаришлар рўй беради. Худо шундай дейди, “Мен сен учун нима режалаштираётганимни биламан. ... “Менда сени жароҳатлайдиган режалар эмас, балки яхши режалар бор. Мен сенга умид ва яхши келажак бераман.””(Йеремия 29:11). Сиз ўзингизни мумкин бўлмаган вазиятга тушгандек ҳис қилаётган бўлишингиз мумкин, аммо Худо шундай дейди, “Худонинг куч-қуввати бизда амал қилмоқда. Шунинг учун Худо биз сўраган ёки хаёл қилганимиздан ҳам ортиғини бажаришга ғоят даражада қодирдир”(Эфесликлар 3:20) Мақсадингизни билишингиз ҳаётингизни оддийлаштиради. Бу нима қилишингиз ва нима қилмаслигингизни аниқлайди. Сизнинг мақсадингиз қайси фаолият муҳимроқ ва қайсилари муҳим эмаслигини баҳолашда андоза ҳисобланади. Сиз оддийгина қилиб, “Ушбу фаолият Худонинг ҳаётимдаги бирор мақсадини бажаришга ёрдам берадими?” деб сўрайсиз. Аниқ мақсадсиз сизда қарорларингизни асослантириш учун, вақтингизни тақсимлашингиз учун ва ресурсларингиздан фойдаланишингиз учун пойдевор мавжуд бўлмайди. Сиз вазиятлар, босимлар ва ўша вақтдаги кайфиятингиздан келиб чиқиб танловлар қилишга мойил бўлади. Ўзларининг мақсадларини билмайдиган кишилар кўп иш бажаришга ҳаракат қиладилар ва бу стрессни, чапчоқни ва жанжални келтириб чиқаради. Кишилар сизни бажаришингизни ҳойлайдиган хамма ишни қилишнинг ҳеч иложи йўқ. Сизда Худонинг иродасини бажаришингиз учун етарли вақт мавжуд. Агар сиз уни ҳаммасини бажармаётган бўлсангиз бу сиз Худо сиздан ҳоҳлаганидан кўп ишни бажаришга интилаётганингизни билдиради (ёки, балки, сиз ортиқча телевизор томоша қиляпсиз). Мақсадга йўналтирилган ҳаёт оддийроқ ҳаёт тарзи ва интизомли жадвалга олиб боради. Муқаддас Каломда шундай ёзилган, “Серҳашам ва дабдабали ҳаёт бўш ҳаётдир; тўғри ва оддий ҳаёт эса тўлиқ ҳаётдир”(Ҳикматлар 13:7) . У яна хотиржамликка олиб боради, “Сен, Раббим, ўз мақсадларида қаттиқ туриб Сенга ишонганларга мукаммал тинчлик ато қилгайсан.” (Ишаъё 26:3) Мақсадингизни билишингиз ҳаётингизни аниқ нуқтага йўналтиради. Бу сизнинг ғайратингиз ва энергиянгизни муҳим бўлган нарсаларга қаратади. Сиз талабчан бўлиш орқали самарадорликка эришасиз. Кичикроқ масалаларга фикрни чалғитиш инсон табиатидир. Биз ўз ҳаётимиз билан Аҳамиятсиз Таъқиб ўйнаймиз. Ҳенри Дейвид кузатишичи инсонлар “тинч умидсизлик” да яшашади, лекин ҳозирги кундаги аниқроқ таъриф бу мақсадсиз паришонхотирликдир. Кўп инсонлар шиддат билан айланаётган, лекин ҳеч қаерга бормаётган гороскопга ўхшашади. Аниқ мақсадингиз бўлмаса, сиз йўналишингизни, ишингизни, муносабатларингизни, жамоатингизни ёки бошқа ташқи муҳитингизни ўзгартиришда давом этиб, гўёки бу ўзгаришлар саросимани ҳал қила олиши ёки қалбингиздаги бўшлиқни тўлдира олишига умид қиласиз. Сиз “Балки шу сафар бошқача бўлар” деб ўйлайсиз, аммо бу ҳақиқий муаммонгиз, яъни йўналиш ва мақсад етишмаслигини ҳал қилолмайди. Муқаддас Каломда шундай ёзилган, “Шунинг учун беақл бўлманглар, балки Раббингизнинг иродаси қандай эканини англаб олинглар”(Эфесликлар 5:17) Бир нуқтага йўналтириш кучини ёруғлик мисолтида кўриш мумкин. Хира ёруғликда кам куч ёки таъсир мавжуд, лекин сиз унинг энергиясини бир жойга тўплай оласиз. Катталаштирувчи лупа орқали қуёш нурлари бир жойга тўпланиб майса ёки қоғозни алангалатиши мумкин. Агар ёруғлик лазер труба орқали янада кўпроқ бир жойга жамланса, пўлатни ҳам кеса олади. Ҳеч бир нарса Бир нуқтага йўналтирилган, мақсадли умргузаронликдек кучли таъсирга эга эмас. Тарихда энг улкан ўзгаришларни амалга оширган инсонлар диққатларини бир нуқага қаратган инсонлардир. Масалан, Ҳаворий Павлус Масиҳийликни бутун Рим империяси бўйлаб қарийб ёлғиз ўзи ёйди. Унинг сири диққат эътибори бир нуқтага қаратилгандадир. У айтади, “Биродарлар, мен ўзимни муродимга етишганман деб ўйламасамда, фақат бир нарсанигина ўйлайман: орқамда қолганларни унутиб, олдимдагиларга кўз тикаман.”(Филиппиликларга 3:13). Агар ҳаётингиз таъсирга эга бўлишини ҳоҳласангиз, уни бир нуқтага қаратинг! Чайқаланишни бас қилинг. Ҳаммасини бажаришга ҳаракат қилишни тўхтатинг. Камроқ бажаринг. Ҳаттоки яхши ишларни ҳам кесиб ташланг ва муҳим ишларнигина бажаринг. Фаолият билан унумдорликни адаштирманг. Сиз мақсадсиз ҳам банд бўлишингиз мумкин, лекин нима маъноси бор? Павлус шундай дейди, “Биздан кимки камолотга эришган бўлса, худди шундай фикр қилсин. Агар сизнинг фикрингизда бошқа нарса бўлса, унда буни сизга Худо ошкор этади.”(Филиппиликлар 3:15) Мақсадингизни билишингиз сизни ҳаётингизни етаклайди. Мақсад ҳамиша жўшқинлик уйғотади. Ҳеч нарса аниқ мақсаддек қувватлантирмайди. Аксинча, агар мақсадингиз бўлмаса жўшқинлик тарқалиб кетади. Ётоқдан туриш ҳам юмушга айланади. Ҳаддан ортиқча ишлаш эмас, кўпинча маъносиз ишлаш бизни толиқтириб, кучимизни адойи тамом қилиб, шодлигимизни ўғирлайди. Жорж Бернард Шо шундай ёзади, “Бу ҳаётнинг ҳақиқий шодлигидир: ўзингиз энг юксак ҳисоблаган мақсад учун ишлатилишингиз; дунё сизни хурсанд қилолмаслигидан шикоят қилмасдан, касалликлар ва ғам-ғуссалар оқибатида юзага келган бесаранжон ва худбин доғлар ўрнига табиатнинг кучига айланишингиз.” Мақсадингизни билишингиз сизни абадийликка тайёрлайди. Кўпгина инсонлар ерда абадий мерос қолдириш учун бутун ҳаётларини сарфлашади. Улар ўлганларидан кейин хотирланишни ҳоҳлашади. Аслида, энг муҳими бошқалар ҳаётингиз ҳақида нима дейиши эмас, балки Худо нима дейишидир. Инсонлар барча муваффақиятлар бора-бора ортиб кетиши, қайдномалар узилиши, обрў-эътибор сўниши, улуғворлик эса унутилишини англаб етмайдилар. Коллежда Жеймс Добсонинг мақсади теннис чемпиони бўлиш эди. Унинг соврини коллежнинг кубоклари хонасида турганида у ўзини мағрур ҳис қиларди. Йиллар ўтиб биров унга совринни почта орқали жўнатди. Улар совринни коллеж қайта қурилгандан сўнг ахлатхонадан топганлар. Жим шундай дейди, “Керакли вақт ўтгандан сўнг барча совринларингиз биров томонидан албатта ахлатга ташланади!” Дунёга хос мерос яратиш учун яшаш кичик манзарали мақсаддир. Вақтни доноларча ишлатиш эса абадий мерос барпо қилишдир. Сиз ерга хотирланиш учун қўйилганингиз йўқ. Сиз курраи заминда абадиятга тайёргарлик кўриш учун қўйилгансиз. Бир кун сиз Худо олдида турасиз ва абадиятга киришингиздан олдин У ҳаётингизни, яъни якуний имтихонингизни текшириб чиқади. Муқаддас Каломда шундай ёзилган, “Ҳаммамиз ҳам Масиҳнинг* ҳукм курсиси олдида ҳозир бўлажакмиз-ку. ... Демак, ҳар биримиз ўзимиз ҳақимизда Худога ҳисобот берамиз.” (Римликлар 14:10, 12). Яхшиямки, Худо бизни бу имтихондан ўтишимизни ҳоҳлайди, шунинг учун У бизга саволларни олдиндан бериб қўйган. Муқаддас Каломданн Худо бизга асосан иккита муҳим саволларни сўрашини айтишимиз мумкин: Биринчиси, “Менинг ўғлим Исо Масиҳга нисбатан нима қилдинг?” Худо сизнинг диний наслингизни ёки доктринал қарашларингиз ҳақида сўрамайди. Муҳими, Исо Масиҳни сиз учун қилган ишини қабул қилиб, севишни ва Унга ишонишни ўрганишингиздир. Исо шундай дейди, “Исо унга деди: - Мен йўл, ҳакикат ва хаётдирман. Менсиз хеч ким Отанинг олдига боролмайди.”(Юҳанно 14:6) Иккинчиси, “Мен сенга берганимни нима қилдинг?” Ҳаётингизни, Худо берган – ҳадяларингиз, қобилиятларингиз, имкониятларингиз, энергиянгиз, муносабатларингиз, ва ресурсларингизни нима қилдингиз? Уларни ўзингиз учун ишлатдингизми, ёки Худо сизни яратишдан мақсадига ишлатдингизми? Юқоридаги саволлар учун сизни тайёрлаш ушбу китобнинг мақсадидир. Биринчи савол абадиятни қаерда ўтказишни аниқлайди. Иккинчи савол эса, абадиятда нима иш қилишингизни аниқлайди. Китобнинг охирида иккала саволга ҳам жавоб беришга тайёр бўласиз. Абадий Давом Этиш Учун Яратилган Худо айтгани бўйича ҳамма нарса ўз вақтида содир бўлади. Худо юрагига солгани учун инсон вақт ўтишини сезади, лекин Худо бошидан охиригача қилган ишларни инсон тушуна олмайди. (Воиз 3:11) Худо инсондек жонзотни фақатгина бир кун яшаш учунгина яратмаган. Йўқ, йўқ, инсон ўлмаслик учун яратилгандир. Абраҳам Линколн Бу ҳаёт ҳаммаси эмасдир. Ердаги ҳаёт ҳақиқий саҳнадаги намойишдан олдин такрорлаш жараёнидир. Сиз ўлимнинг нариги томонида – абадиятда – бу ердагига қараганда бошқача вақт ўтказасиз. Ер абадиятдаги ҳаёт учун тайёрлов майдони, боғча ёки синов майдонидир. Бу ҳақиқий ўйин бошланмасдан илгариги тайёргарлик кўришдир; пойга бошланмасдан олдинги қизиб олиш йўлидир. Бу ҳаёт кейингиси учун тайёргарлик кўришдир. Ерда энг кўпи билан юз йил яшашингиз мумкин, лекин абадиятда чексиз яшайсиз. Томас Броуни айтганидек, ердаги вақтингиз абадиятдаги кичкинагина қавсдир. Сиз абадий яшаш учун яратилгансиз. Муқаддас Каломда шундай ёзилган, “Худо юрагига солгани учун инсон вақт ўтишини сезади”(Воиз 3:11). Сизда ўлмайдиган бўлиш учун ички инстинк мавжуд. Чунки Худо сизни абадий яшаш учун ўз суратида яратди. Гарчи биз ҳар бир киши бирор кун ўлишини билсакда, ўлим ҳар доим нотабиий ва адолатсиз бўлиб кўринади. Биз абадий яшашимиз кераклигимизни ҳис қилишимизнинг сабаби бизнинг онгимиз шу истак билан тўқилган. Бир кун юрагингиз уришдан тўхтайди. Ўшанда бу сизнинг танангиз ва ердаги ҳаётингизнинг охири бўлади, аммо сизнинг охирингиз эмас. Сизнинг ердаги танангиз руҳингизнинг яшаши учун вақтинчалик жойдир. Муқаддас Калом ердаги танангизга “кулба” деб мурожаат қилса, келажакдаги танангизга “уй” деб мурожаат қилади. Муқаддай Каломда шундай ёзилган, “Биз биламизки, бу фоний уйимиз, бу кулбамиз хароб бўлганидан кейин, Худо бизга мангу бир уй, қўл билан қурилмаган осмондаги маконни беради.” (2 Коринфликлар 5:1). Ердаги ҳаёт бир қанча танловларни таклиф қилса, абадият фақат иккита: жаннат ёки дўзахни таклиф қилади. Сизнинг ердаги Худога бўлган муносабатингиз, абадиятда Унга бўлган муносабатингизни белгилайди. Агар сиз Худонинг Ўғли, Исони севишни ва унга таянишни ўргансангиз, абадиятда У билан бирга бўлишга таклиф қилинасиз. Аксинча, агар сиз Унинг севгиси, кечирими ва нажотини рад қилсангиз, абадиятда Худодан ажралган ҳолда яшайсиз. К.С. Луис шундай дейди, “Икки хил инсонлар бўлади: биринчиси Худога “Сенинг ироданг бажо бўлсин” дейдиганлар ва иккинчиси Худо уларга “Майли унда ўз йўлингда давом этавер” дейдиганлар.” Шуниси фожиалики, кўпгина инсонлар абадиятда Худосиз чидашларига тўғри келади, чунки улар ерда Усиз яшашни танладилар. Қачонки сиз хаётда ҳозиргидан ва шу ердагидан кўра кўпроқ нарса борлигини тўлиқ тушунсангиз ва ҳаёт абадият учун тайёрлов эканини пайқасангиз сиз бошқача яшашни бошлайсиз. Сиз абадият нурида яшашни бошлайсиз ва бу муносабатларингиз, вазифангиз ва вазиятни бошқаришга кўркамлик бағишлайди. Тўсатдан сизга мухим бўлиб кўринган кўпгина ҳаракатлар, мақсадлар ва ҳаттоки муаммолар аҳамиятсиз, кичик ва эътибор беришингизга арзимас бўлиб кўринади. Сиз Худога қанчалик яқинлашсангиз, бошқа нарсалар шунчалик майда бўлиб кўринади. Қачонки сиз абадият нурида яшашангиз, сизнинг қадриятларингиз ўзгаради. Сиз вақтингиз ва пулингизни доноларча ишлатасиз. Сиз муносабатлар ва характерни шон шараф ёки бойлик ёки муваффақиятлар ёки ҳаттоки хурсадчиликдан ҳам устун устун қўясиз. Сизнинг приоритетларингиз бошқадан тартибланади. Машҳур қадрятлар ва модалар сизни бошқа қизиқтирмайди. Павлус шундай дейди, “Лекин бир вақт фазилат деб билган нарсаларимни энди Масиҳ учун фойдасиз ҳисоблайман.”(Филиппиликларга 3:7) Агар сизнинг ердаги ҳаётингиз ҳаммаси бўлса, мен ўйлайманки сиз уни дарҳол яшаб тугатишни ҳоҳлардингиз. Сиз яхши ва хулқ атворли бўлишни унутардингиз ва ҳаракатларингизнинг оқибатидан ҳеч қандай хавотирга тушмасдингиз. Сиз ўзингизни диққатингизни бутунлай ўзингизга қаратар эдингиз чунки сизнинг ҳаракатларингиз кейинчалик сизга қарама қаршиликни келтириб чиқармасди. Аммо ўлим энг охири эмас. Ва бу кўп ўзгаришлар қилади. Ўлим сизнинг тўхташингиз эмас, балки абадиятга ўтишингиздир, шунинг учун ердаги ҳар бир ҳаракатларингизнинг абадий оқибатлари мавжуд. Ҳар бир ҳаракатимиз бир аккордни уради ва бу абадиятда садо беради. Ҳозирги замондаги ҳаётни энг вайрон қилувчи нарса бу қисқа фикр юритишдир. Ҳаётингизни тўлиқ яшашингиз учун абадият тимсоли ҳамиша онгингизда ва унинг қадр қиммати қалбингизда мавжуд бўлиши керак. Шу вақт ва жойдагига кўра ҳаётда кўп нарса бор. Бугунги кун айсбергнинг кўринаётган учидир. Абадият эса юза остидаги сиз кўролмайдиган қолган қисмидир. Абадиятда Худо билан бирга бўлиш нимага ўхшайди? Холисона баҳоласак, бизнинг онгимизнинг сиғими жаннатнинг ажойиботи ва буюклигини сиғдиролмайди. Бу гўёки Интернетни чумолига тасвирлаб беришга ҳаракат қилишга ўхшарди. Бу маъносиздир. Абадиятда яшашнинг маъносини англатадиган сўзлар ҳали кашф қилингани йўқ. Муқаддас Каломда шундай ёзилган, “Кўз кўрмаган, қулоқ эшитмаган, Инсон ақли бовар қилмаган нарсаларни Худо Ўзини севганларга муҳайё қилган.” Шунга қарамасдан, Худо Ўз Каломида абадиятнинг шарпасини берган. Биз биламизки, ҳозир Худо биз учун абадий уй барпо қилмоқда. Жаннатда биз ўз севганларимиз ва имонлилар билан бирлашамиз, барча оғриқ ва азоблардан халос бўламиз, ердаги содиқлигимиз учун мукофотланамиз ва бажаришдан мамнун бўладиган вазифаларга тайинланамиз. Биз шунчаки булутларда нур чамбар билан чилдирма чалиб турмаймиз. Биз Худо билан ҳеч қачон узилмайдиган алоқада бўлишдан хурсанд бўламиз ва У бутун абадият давомида биздан мамнун бўлади. Бир кун Исо бизга шундай дейди, “Эй, Менинг Отамнинг олқаганлари, келинглар! Дунё яратилмасдан бери сизлар учун мерос сифатида тайёрлаб қўйилган Шоҳликни эгаллангиз.” (Матто 24:34) К.С.Луис ўзининг болаларга эртакларига аталган етти китобли Нарния тарихи нинг охирги саҳифаларида абадият ҳақида ёзган: “Биз учун бу ҳамма ҳикояларнинг охиридир. ... Лекин улар учун бу ҳақиқий ҳикоянинг бошланишидир. Уларнинг ҳаммаларининг бу дунёдаги ҳаётлари ... фақатгина бош саҳифа ва китоб номидир: ҳозир ниҳоят улар Буюк Ҳикоянинг Биринчи Бобини бошлашяпти ва буни ҳали ҳеч ким ўқимаган ҳамда бу абадиятгача давом этиб, хар бир боб кейинги бобдан яхшироқдир.” Худода сизнинг ҳаётингиз учун режа бор, аммо бу шу жойда тўхтамайди. Унинг режаси сизнинг ушбу сайёрадаги бир неча ўн йили ҳаётингизни ўз ичига олади. Бу “ҳаётингиз имконияти ” дан анча каттароқдир; Худо сизга ҳаётингиздан ташқарида имконият таклиф қилади. Муқаддас Каломда шундай ёзилган, “Худованднинг нияти эса боқий туради, Наслдан наслга жорий бўлади унинг Унинг дил муроди.”(Забур 32:11) Инсонлар учун кўпроқ абадият ҳақида ўйлайдиган вақт жанозалардадир, ва кейинчалик бу одатда эътибордан четда қолиб енгил ва ҳиссиётли фикр бўлиб қолади.Сиз ўлим хақида ўйлашни нохушдек ҳис қилишингиз мумкин, лекин аслида ўлимни рад қилиб қочиш мумкин бўлмаган нарса ҳақида ўйламаслик носоғломликдир. Бизнинг ҳаммамизга маълум бўлган ва содир бўлиши муқаррар бўлган нарсага тайёр бўлмай туриб ҳаётни яшаш ахмоқнинг ишидир. Сиз абадият ҳақида камроқ эмас кўпроқ ўйлашингиз керак. Худди онангиз қорнингизда тўққиз ой яшашингиз бу ҳаёт учун тайёргарлик бўлганидек, бу ҳаёт ҳам кейингиси учун тайёргарликдир. Агар сизда Исо орқали Худо билан муносабат бўлса, сиз ўлимдан қўрқмаслигингиз керак. Бу абадиятга ўтиш эшигидир. Бу сизнинг ердаги охирги соатингиз бўлади, аммо сизнинг оҳиргингиз эмас. Сизнинг ҳаётингизнинг охири бўлиш ўрнига, ўлим сизнинг абадиятдаги туғилишингиз бўлади. Муқаддас Каломда шундай ёзилган, “Чунки бу ерда бизнинг доимий шаҳримиз йўқ, биз бўлғуси шаҳарга кўз тикиб юрибмиз.” (Ибронийлар 13:14) Абадият билан ўлчанганда, ердаги ҳаётимиз фақатгина кўз юмиб очишдек, аммо унинг оқибатлари абадиятда давом этади. Бу ҳаётдаги қилмишлар кейинги ҳаётнинг тақдиридир. Биз “биламизки, бу баданда жойлашгунимизча, Раббимиздан узоқда қолган ғариблармиз.”(2 Коринфликлар 5:6). Бир неча йил олдин кўп инсонларни ҳар кунингизни “қолган ҳаётингизни биринчи куни” дек яшанг деган шиор кўпчиликка далда берган эди. Аслида эса, ҳар кунингизни охирги кунингиздек яшаш донороқ бўларди. Мэтю Ҳенри “Охирги кунга тайёрланиш ҳар бир кунимизнинг иши бўлиши даркор” деган. Ҳаётни Худо назари билан кўриш Ҳаёт ўзи нима? (Ёқуб 4:14) Биз нарсаларни улар қандай бўлгани каби кўрмаймиз, биз уларни ўзимиз қандай бўлганимиз каби кўрамиз. Анаис Нин Сиз ҳаётингизни қандай кўришингиз ҳаётингизни шакллантиради. Ҳаётни қандай таърифлашингиз тақдирингизни белгилайди. Сизнинг дунёқарашингиз вақтингизни қандай сарфлашингиз, пулингизни қандай ишлатишингиз, қобилиятларингиздан фойдаланишингиз ва муносабатларингизни қандай баҳолашингизга таъсир қилади. Бошқа инсонларни тушунишнинг энг яхши йўли улардан “Ҳаётингни қандай кўрасан” деб сўрашдир. Инсонлар қанчалик кўп бўлса, саволга шунча хил жавоб олишигиз мумкин. Менга ҳаётни цирк, кон майдони, атракцион, жумбоқ, симфония, саёҳат ва рақс деб айтишган. Одамлар шундай дейди: “Ҳаёт юкларни ташувчи элеватор: Баъзан сен юқорида, баъзан пастда ва баъзида шунчаки у ёқдан бу ёққа юриб тураверасан” ёки “ҳаёт 10 тезлик даражасига эга, лекин биз улардан ҳеч фойдаланмайдиган велосипеддир” ёки “ҳаёт карта ўйинидир:Сиз қўлингизга келган карталар билан ўйнашингиз керак.” Агар мен ҳаётни тасвирланг деб сўрасам, хаёлингизга қандай тасвир келади? Ўша тасвир сизнинг ҳаётингиз метафорасидир. Бу сиз онгингизда сезиб ёки сезмасдан ушлаб турган ҳаётнинг кўринишидир. Бу сизнинг ҳаёт қандай ишлаши ва сиз ундан нималар кутишингизнинг тасвиридир. Кишилар кўпинча ўзларининг ҳаёт метафораларини кийим кечак, тақинчоклар, машиналар, соч тузилиши, машиналарга ёпиштирилган расмлар ва ҳаттоки баданларидаги расмларда ифодалайдилар. Сизнинг айтилмаган ҳаёт метафорангиз сиз уни фаҳмлаганингиздан кўра кўпроқ таъсир ўтказади. У сизнинг кутаётган нарсалар, қадрятларингиз, муносабатларингиз, мақсадларингиз ва приоритетларингизни аниқлаб беради. Масалан, агар сиз ҳаётни байрам кечаси деб ўйласангиз, сизнинг ҳаётдаги асосий қадрятингиз хурсандчилик қилишдир. Агар ҳаётни машина пойгасидек кўрсангиз, сиз тезликни қадрлайсиз ва кўпинча шошилиб юрасиз. Агар сиз ҳаётни марафондек кўрсангиз, сиз чидамлиликни қадрлайсиз. Агар сиз ҳаётни уруш ёки ўйиндек кўрсангиз, ғалаба қозониш сиз учун муҳим ҳисобланади. Сиз ҳаётни қандай кўрасиз? Сиз ҳаётингизни хато ҳаёт метафорига асослантирган бўлишингиз мумкин. Худо сизни яратишидан мақсадини бажо келтириш учун, сиз оддий доноликдан воз кечиб уни инжилга оид ҳаёт метафораси билан алмаштиришингиз керак бўлади. Муқаддас Калом айтади, “Бу дунёга уйғунлашманглар. Худонинг яхши, манзур, комил иродасининг нима эканини фахмламоқ учун фикрингизни янгилаш орқали тубдан ўзгаринглар.”(Римликлар 12:2) Муқаддас Калом Худонинг ҳаётга қарашини учта метафора билан ўргатади: Ҳаёт синов, Ҳаёт ишонч, ва Ҳаёт вақтинчалик тайинлангин. Ушбу фикрлар мақсадга йўналтирилган ҳаётнинг пойдеворларидир. Биз бу фикрларнинг иккитасини ушбу бобда ва учинчисини кейинги бобда кўриб чиқамиз. Ердаги ҳаёт синовдир. Ушбу ҳаёт метафораси Муқаддас Каломнинг бир қанча ҳикояларида келтирилган. Худо кетма кет инсон характерини, иймонини, итоаткорлигини, севгисини, тўғрилигини, ва содиқлигини синаб кўради. Текширишлар, васвасалар, танбеҳлар ва синовлар каби сўзлар Муқаддас Каломда 200 мартадан ортиқ учрайди. Худо Иброҳимни ўғли Исҳоқни қурбонлик қилиш орқали синаб кўради. Худо Ёқубни у Роҳилани хотинликка олиши учун қўшимча йиллар ишлаши орқали синаб кўради. Одам Ато ва Момо Ҳаво Эден боғида синовдан ўтолмадилар, ва Довуд бир неча вазиятларда Худонинг синовидан ўтолмаган. Аммо Муқаддас Калом бизга кўпгина инсонлар: Юсуф, Рут, Эстер ва Дониёл кабилар Худо синовидан ўтганларини таъкидлайди. Характер синов орқали ҳам ривожлантирилади ҳам очиқ намоён бўлади. Худо доми сизнинг одамларга, муаммоларга, мувафқиятларга, келишмовчиликларга, касалликларга, тушкунликларга ва ҳаттоки об ҳавога нисбатан муносабатларимизни текширади. У ҳаттоки оддий ҳаракатларимиз масалан бошқаларга эшик очиш, бир парча ахлатни олиш, ёки оффициант ёки ходимларга юмшоқ муомалада бўлишингизни ҳам текширади. Биз Худонинг барча синовларини олдиндан айтолмаймиз, лекин баъзиларини Муқаддас Каломга асосланиб айта оламиз. Сиз катта ўзгаришлар, кечиктирилган вадалар, имконсиз муаммолар, жавоб берилмаган ибодатлар, мақбул бўлмаган танқид, ва ҳаттоки маъносиз фожеалар орқали синалиб кўрасиз. Мен ўзимнинг ҳаётимда Худо менинг имонимни муаммолар орқали, умидимни мол мулкимни қандай бошқаришимиз ва севгимни инсонлар орқали синаб кўришини пайқадим. Энг асосий синов сиз қачонки ҳаётингизда Худони ҳис қилмаган вақтда қандай ҳаракат қилишингиздир. Баъзан Худо атайлаб чекинади, ва биз унинг яқинлигини ҳис қилолмаймиз. Ҳезекия номли шоҳ ушбу синовни бошидан кечирган. Муқаддас Каломда шундай ёзилган, “Худо Ҳезекиядан унинг юрагида ҳақиқатан нима борлигини кўриш учун чекинди.” (2 Тарихлар 32:31) Ҳезекия Худо билан муносабатдан мамнун бўларди, аммо Худо унинг характерини синаб кўриш учун, унинг ожиз томонларини очиб бериш учун ва уни кўпроқ маъсулиятга тайёрлаш учун уни ҳаётидаги энг оғир вазиятида ташлаб кетди. Қачонки ҳаётни синов сифатида тушунсангиз, ҳаётингизда ҳеч нарса муҳим эмаслигини тушунасиз. Ҳаттоки энг кичик воқеа ҳам ҳарактерингизни ривожлантириш учун муҳимдир. Ҳар кун муҳим кундир ва ҳар сония характерингизни ривожлантириш учун, севгингизни намоиш этиш учун ёки Худога таяниш учун улкан имкониятдир. Баъзи синовлар оғир бўлса, баъзиларини эса пайқамайсиз ҳам. Аммо ҳаммасида ҳам абадият ишоралари мавжуддир. Яхши хабар шуки Худо сизни синовлардан ўтишингизни ҳоҳлайди, чунки У ҳеч қачон синовлар сизга уларни ҳал қилиш учун бериладиган иноятдан каттароқ бўлишини ҳоҳламайди. Муқаддас Каломда шундай ёзилган, “Худо эса содиқдир, У кучингиздан ортиқ васвасага тушишингизга йўл қўймайди, лекин васваса билан бирга тоқат қилишингиз учун иложини ҳам беради.” (1 Кор 10:13) Синовдан ўтган ҳар бир вақтингизни Худо эътиборга олади ва абадиятда сизни мукофотлаш учуг режалар тузади. Ёқуб шундай дейди, “Синовга сабр тоқат қилган одам бахтиёрдир. Чунки у синовдан ўтгач, Раббимизни севувчиларга насиб бўладиган ҳаёт тожига сазовор бўлади.” (Ёқуб 1:12) Ердаги ҳаёт ишончдир. Бу ҳаётнинг Муқаддас Каломда келтирилган иккинчи метафорасидир. Бизнинг ердаги ҳаётимиз ва энергиямиз, қобилиятимиз, имкониятларимиз, муносабатларимиз ва ресурсларимиз барчаси Худонинг бизнинг бошқарувимизга ва ғамхўрлигимизга топширган ҳадяларидир. Биз Худо бизга берган барча нарсаларининг бошқарувчисимиз. Бошқарувчилик тушунчаси Худо ҳамма нарса ва ҳамма кишиларнинг Эгаси эканлигини билишдан бошланади. Муқаддас Каломда шундай ёзилган, “Худовандникидир бутун дунёю Уни тўлдирган борлиқ, Ер юзию барча унда яшовчилар.” (Забур 23:1) Биз ердаги ушбу қисқа вақт давомида ҳеч қачон бирор нарсага ҳақиқатан эгалик қилолмаймиз. Худо ерни бизга фақатгина ижарага беради холос. Бу сиз келмасдан олдин Худонинг мулки эди ва сиз вафот қилганингиздан сўнг Худо уни бошқа кишига ижарага беради. Сиз ундан бироз баҳра оласиз холос. Худо қачонки Одам Ато ва Момо Ҳавони яратганида, У барча яратганларини авайлаш учун уларни молк мулкнинг васийлари қилиб тайинлади. Муқаддас Каломда шундай ёзилган, “Худо одамларни муборак қилиб, уларга: “Баракали бўлинглар, кўпайинглар. Ер юзини тўлғазиб тобе қилинглар. Денгиздаги балиқлар, кўк юзидаги паррандалар ҳамда ер юзида ҳаракатланувчилар барча ҳайвонлар устидан ҳоким бўлинглар”, деди” (Ибтидо 1:28) Худо инсонларга берган биринчи вазифа унинг ерда яратганларини авайлаш ва уларни бошқариш эди. Бу рол ҳеч қачон бекор қилинмаган. Бугун бу бизнинг мақсадимиздир. Биз мамнун бўладиган ҳар бир нарса Худо бизнинг қўлларимизга топширган ишонч бўлиши керакдир. Муқаддас Каломда шундай ёзилган, “Худодан олмаган ниманг бор экан? Агар Ундан олган бўлсанг, нима учун Ундан олмагандек мақтаниб юрибсан.”(1 Кор. 4:7) Бир неча йил илгари эр хотинлар мен билан хотинимга таътилда Гавайидаги денгиз бўйидаги ҳовлиларида яшаш имкониятини беришди. Биз бундай дам олишга ҳеч қачон имкониятимиз бўлмаган ва биз таътилни катта завқ билан ўтказдик. Бизга “Бундан худди ўзларингизники каби фойдаланинглар” дедилар ва биз шундай қилдик. Биз ҳовузда чўмилдик, музлатгичдани овқатларни истеъмол қилдик, ювиниш учун сочиқлардан фойдаландик ва ҳаттоки ётоқларда сакраб ўйнадик! Лекин биз билардикки бу ҳақиқатда бизники эмас, шунинг учун улардан эҳтиёткорлик билан фойдаландик. Биз уйга эгалик қилмасдан унинг қулайликларидан фойдаландик. Бизнинг маданиятимиз айтади, “Агар сиз унга эгалик қилмасангиз, сиз уни асрамайсиз”. Лекин Масиҳийлар каттароқ андозада яшашади: “Бунга Худо эгалик қилгани учун, мен имкон қадар уни асраб авайлашим керак.” Муқаддас Каломда шундай ёзилган, “Умуман идора қилувчидан талаб қилинган нарса сидқидилдан ишлашдир” (1 Кор. 4:2). Исо кўпинча ҳаётга ишониб топширилган нарсадек мурожаат қилиб, ушбу масъулиятни Худога бағишланганини бир неча ҳикоялар орқали тасвирлаб беради. Кирадор ҳақидаги масалда, ишбилармон ўз бойлигини хизматкорларига топшириб, ўзи сафарга жўнайди. У қайтиб келганида, ҳар бир хизматкорнинг маъсулиятни баҳолаб уларни ишларига кўра тақдирлайди. Хўжайин шундай дейди, “Баракалла, яхши ва содиқ хизматкор экансан. Сен кичик ишда ҳам содиқ бўлганинг учун, энди сени катта ишларга муносиб кўраман. Хўжайинингнинг шодлигини баҳам кўр.” (Матто 25:21) Ҳаётингизнинг охирида сиз Худо сизга ишониб топширган нарсани қандай ишлатганингизни баҳолайди ва шунга муносиб тақдирлайди. Сиз бажарадиган ҳар бир иш, ҳаттоки энг кичик юмушлар ҳам абадий ишорага эга. Агар сиз ҳар бир нарсага ишониб топширилган нарсадек муомалада бўлсангиз, Худо абадиятда уч совға ваъда қилади. Биринчиси, сизга Худонинг тасдиғи берилади: У шундай дейди, “Жуда зўр! Қойил!” Кейингиси, сиз абадиятда юқорироқ лавозимни қабул қиласиз ва кўпроқ маъсулиятга эга бўласиз: “Мен сенга кўп нарсалар устидан ҳокимлик бераман.” Кейин сиз қутлов билан шарафлансиз: “Кел ва Устознинг хурсандчилигига шерик бўл.” Кўп инсонлар пул ҳам синов ҳам Худонинг ишончи эканини фаҳмламайдилар. Худа пулни бизни унга ишониши учун ишлатади ва кўп инсонлар учун пул энг буюк синовдир. Худо пулни қандай ишлатишимиз орқали қанчалик ишонарли эканлигимизни синаш учун бизни текширади. Муқаддас Каломда шундай ёзилган, “Агар сиз бу бевафо дунёнинг бойлигига содиқ бўлмасангиз, ҳақиқий бойликни сизга ким ишониб беради?” (Луқо 16:11) Бу энг муҳим ҳақиқатдир. Худо биз пулдан қандай фойдаланишимиз билан руҳий ҳаётимиз орасида туғридан тўғри муносабат мавжуд. Пулни (“дунёвий бойлик”) қандай ишлатишимиз Худо бизга руҳий марҳаматларни (“ҳақиқий бойлик”)ни қанчалик ишониб топширишини белгилаб беради. Мен сиздан сўрашимга ижозат беринг: Сизни пулдан фойдаланишингиз Худонинг ҳаётингизда кўпроқ ишлишига тўсқинлик қиляптими? Сиз руҳий марҳаматларда ҳам ишонарлимисиз? Исо шундай деган, “Кимга кўп берилган бўлса, ундан кўп талаб қилинади. Кимга кўп ишониб топширилган бўлса, ундан кўпроқ ундирилади.” Ҳаёт синов ва ишониб топширилгандир ҳамда Худо сизга қанчалик берса, У сиздан шунчалик кўпроқ маъсулиятни кутади. Ҳаёт вақтинчалик тайинланган Айтгил, Худованд, умрим қазосин, Кунларим саноғи неча эркан, Нечоғлик фоний эканман, билайин! (Забур 38:5) Мен бу дунёда мусофирман. (Забур 118:19) Ердаги ҳаёт вақтинчалик тайинлангандир. Муқаддас Калом бизга ердаги ҳаётнинг қанчалар қисқа, вақтинчалик ва ўткинчи табиати борлиги тўғрисида метафора (ўхшатиш)ларга тўладир. Ҳаёт туман, тез югурувчи, нафас ва бир оз тутун каби тасвирланган. Муқаддас Каломда шундай ёзилган, “Биз кечагина туғилган эдик. ... Бизнинг ер юзидаги кунларимиз худди соядек ўткинчидир.” (Аюб 8:9) Ҳаётингиздан энг самарали фойдаланмоқчи бўлсангиз икки ҳақиқатни унутмаслигингиз керак: Биринчиси, абадият билан таққослаганда, ҳаёт жуда қисқа. Иккинчидан, ер фақатгина вақтинчалиқ турар жой холос. Сиз бу жойда узоқ бўлмайсиз, шунинг учун унга ёпишиб олманг. Ҳаётни Худо кўрганидек кўришни Ундан сўранг. Довуд шундай ибодат қилганди, “Айтгил, Худованд, умрим қазосин, Кунларим саноғи неча эркан, Нечоғлик фоний эканман, билайин!” (Забур 38:5). Муқаддас Калом такрор такрор ҳаётни вақтинчалик ўзга юртда яшашга қиёслайди. Бу сизнинг абадий уйингиз ёки охирги манзилингиз эмас. Сиз фақатгина ўтиб боряпсиз, фақатгина ташриф буюряпсиз. Муқаддас Калом бизнинг ҳаётдаги қисқагина ташрифимизни ифодалаш учун бегона, зиёратчи, чет эллик, нотаниш, ташриф буюрувчи ва саёҳатчи каби сўзлардан фойдаланади. Довуд шундай деган, “Мен бу дунёда мусофирман.” (Забур 118:19) ва Бутрус хитоб қилиб, “... Худога сизлар Отамиз деб мурожаат қилар экансиз, у ҳолда мусофирчилик даврингизда Худодан қўрқиб яшанглар.”(1 Бутрус 1:17). Мен яшайдиган жой, Калифорнияда дунёнинг турли давлатларидан одамлар келганлар, аммо улар ўз мамлакатларининг фукароси ҳисобланадилар. Улар бу мамлакатнинг фуқароси ҳисобланмасдан туриб ишлашлари учун ташриф буюрувчи қоғозига (“грин кард” деб номланади) эга бўлишлари керак. Масиҳийлар жаннат фуқаролигини эслатиб турувчи руҳий грин карталарни олиб юришлари даркор. Худо Унинг болаларига ҳаёт ҳақида ишонмайдиган кишилардан бошқача фикрлашини айтади. “Улар ердаги нарсалар ҳақидагина ўйлайдилар. Бизларнинг ватанимиз эса осмондадир.”(Филиппиликларга 3:19,20). Ҳақиқий ишонувчилар ҳаётда биз ушбу сайёрада бирозгина яшашимиздан кўра кўпроқ нарса борлигини тушунишади. Сизнинг шахсиятингиз абадиятда ва она юртингиз жаннатдир. Қачонки ушбу ҳақиқатни тушуниб етсангиз, сиз бу ҳаётда “ҳаммаси бўлиши керак” деган хавотирланишдан тўхтайсиз. Худо бизнинг шу жойда ва ҳозир яшаб, атрофимиздаги дунёга хос қадрятларни, приоритетларни ва ҳаёт тарзини ўзлаштиришимиз хавфига қўпол муносабатда бўлади. Биз дунё васвасаларига сузилсак, Худо буни руҳий зино деб атайди. Муқаддас Каломда шундай ёзилган, “Эй, вафосизлар, дунё билан дўстлик Худога душманлик эканлигини билмайсизларми? Ким дунё билан дўст бўлишни истаса, Худога душман бўлади.”(Ёқуб 4:4). Тасаввур қилинг сизни давлат томонидан душман мамлакатга элчи бўлишга таклиф этдилар. Сиз уларга юмшоқ муомалада бўлиш ва ўз вазифангизни адо этиш учун янги тилни ўрганасиз ва баъзи урф одатлар ва маданий фарқларга мослашишингизга тўғри келади. Элчи сифатида ўзингизни душмандан бегонадек тутмаслигингиз керак. Вазифангизни бажаришингиз учун, сиз улар билан муносабатда ва алоқада бўлиб туришингиз керак. Сиз тасаввур қилинг сиз бу мамлакатда ўзингизни эркин ҳис қилиб, уни севиб қолиб ўз она юртингиздан кўра устун қўйдингиз. Сизнинг содиқлигингиз ва ишончингиз ўзгарди. Сизнинг элчи сифатидаги фаолиятингиз муросага келди. Ўз мамлакатингизнинг вакили бўлиш ўрнига сиз душмандек ҳаракат қилдингиз. Сиз сотқин бўлдингиз. Муқаддас Каломда шундай ёзилган, “...Биз Масиҳ учун элчилик қиляпмиз...”(2 Кор. 5:20) . Афсуски, кўпгина Масиҳийлар ўз Шоҳларини ва Унинг Шоҳлигига хиёнат қилдилар. Улар ерда яшаганимиз учун ер бизнинг уйимиздир деган ахмоқона хулосага келдилар. Бундай эмас. Муқаддас Каломда шундай ёзилган, “Эй, севганларим, сизлардан ўтиниб сўрайман, жонга қарши курашадиган нафс эҳтиросларидан сақланинглар. Чунки сиз бу дунёда ғарибу мусофирсизлар.”(1 Бутрус 2:11). Ер бизнинг умумий уйимиз эмаслиги, биз Исога ишонувчиларни бу дунёда қийинчилик, қайғу ва рад этилишимизни бошимиздан кечиришимизни билдиради. Ва бу Худонинг ваъдалари амалга ошмаслиги сабабини, баъзи ибодатларимиз жавобсиз қолганини ва баъзи вазиятлар адолатсиздек бўлиб кўринишини билдиради. Бу ҳикоянинг охири эмас. Бизни ерга жуда ҳам ёпишиб олмаслигимиз учун, Худо бизни маълум даражада ҳаётда норозилик ва қониқмаслигимизга, яъни абадиятнинг ушбу томонида ҳеч қачон амалга ошмайдиган ҳоҳиш истакларимизга яъни йўл қўйяди. Биз бу ерда тўлиқ хурсанд эмасмиз, чунки биздан бу кутилмаган ҳам! Ер бизнинг охирги уйимиз эмасдир; биз бошқа яхшироқ нарса учун яратилган. Балиқ ҳеч қачон ерда яшашдан хурсанд бўлмайди, чунки у сув учун яратилган. Агар бургутга парвоз қилиш тақиқланса, у ҳеч қачон ўзини бахтли ҳис этолмайди. Сиз ҳеч қачон ерда бахтли бўлолмайсиз, чунки сиз кўпроқ нарсалар учун яратилгансиз. Сизнинг бу ерда бахтли онларингиз бўлади, аммо Худонинг сиз учун режасига ҳеч нарса тенг келолмайди. Ҳаёт ерда вақтинчалик тайинланиш эканлигини пайқашингиз сизнинг қадрятларингизни тубдан ўзгартиради. Вақтинчалик эмас балки абадий қадрятлар қарорларингиз учун ҳал қилувчи омил бўлиши керак. К.С.Луис кузатганидек, “Абадий бўлмаган ҳеч бир нарса абадий фойдасиздир.” Муқаддас Каломда шундай ёзилган, “Биз кўзга кўринадиган нарсаларга эмас, кўзга кўринмайдиган нарсаларга қараймиз. Кўринадиганлари муваққат, кўринмайдиганлари эса абадийдир.” (2 Кор. 4:18) Дунё аниқлаганидек, моддий гуркирашга ва оммавий муваффақиятни Худонинг ҳаётингиз учун мақсади деб билишингиз ҳалокатли хато бўлар эди. Сероб ҳаёт сероб моддийликка умуман алоқаси йўқ ва Худога содиқлик мартабада ёки ҳаттоки хизматда ҳам муваффақиятга эришишни кафолатламайди. Ҳеч қачон вақтинчалик тожларга интилманглар. (1 Бут. 2:11) Павлус содиқ эди, аммо у охирида қамоқда яшади. Яҳё содиқ эди, аммо унинг боши кесилди. Миллионлаб содиқ кишилар қатл қилиндилар, ҳамма нарсаларини йўқотдилар ёки ҳаётларининг охирига кўрсатиш учун ҳеч нарсалари қолмаган ҳолда келганлар. Лекин ҳаётнинг охири ҳеч қачон энг охири эмас. Худонинг назарида, бу ҳаётда гуллаб яшнайдиган, муваффақиятга ва куч қудратга эришган инсонлар эмас, балки ваъда қилинган абадий мукофотни кутиб, ҳаётни вақтинчалик тайинланиш деб билган ва содиқлик билан хизмат қиладиган кишилар буюк қаҳрамонлардир. Муқаддас Калом Худонинг Машҳурлик Зали ҳақида шундай дейди: “Бу кишиларнинг ҳаммаси Худо ваъда этган баракаларга эришмай, имонли бўлиб оламдан ўтдилар. Баракани узоқдан кўриб олқадилар, ер юзида ғарибу мусофир эканликларини эътироф этдилар.... Аммо улар янада яхшиси, яъни самовий ватанни орзу этардилар. Шунинг учун Худо уларнинг Худоси аталмоқдан ор қилмайди. Унинг Ўзи улар учун бир шаҳар ҳозирлаган эди.” (Ибронийлар 11:13,16). Ердаги вақтингиз ҳаётингизнинг тўлиқ ҳикояси эмасдир. Сиз кейинги бобларда жаннат учун кутинглар. Ерда келгинди сифатида яшаш учун имон керакдир. Нафақага чиққан бир қария хушхабарчи ва АҚШнинг президенти бир кемада ўз уйларига бир кемада келганлиқлари ҳақидаги ҳикоч такрор такрор айтилади. Оломон ҳайқириқлари, ҳарбий қисм, қизил гилам ва оммавий ахборот воситалари президентни кутиб олишибди, аммо хушхабарчи кемадан ҳеч кимнинг эътиборини қозонмай тушиб кетибди. Ўзига ачиниш ва ғазабни ҳис қилиб, у Худога шикоят қилишни бошлабди. Кейин Худо унга юмшоққина эслатибди, “Аммо менинг болам, сен ҳали уйингда эмассан.” Сиз шундай фарёд қилмасдан икки сония олдин жаннатда бўлмайсиз, “Нима учун мен жуда вақтинчалик бўлган нарсаларни муҳим деб ўйладим? Мен нима ўйлаётган эдим? Нима учун мен шунча вақтни, энергияни ва ташфишни абадий давом этмайдиган нарсаларга бекорга сарфладим?” Ҳаёт мураккаблашганда, сиз шубҳадан енгилганингизда ёки қачонки Масиҳ учун яшаш арзийдими деб ўйлаётганингизда, шуни эслангки сиз ҳали уйда эмассиз. Ўлганингизда сиз уйингизни тарк этмайсиз - балки уйингизга борасиз. Ҳамма нарса учун сабаб Бутун борлиқ Ундан келиб чиқиб, У орқали бордир ва Унга қаратилгандир. Унга абадий шон-шарафлар бўлсин! Омин. (Римликлар 11:36) Худо ҳамма нарсани ўзининг мақсади учун яратди. (Ҳикматлар 11:36) Ҳаммаси У учундир. Коинотнинг асосий мақсади Худонинг улуғворлигини намойиш қилишдир. Барча мавжуд нарсаларнинг (сизнинг ҳам) сабаби шу. Худо ҳаммасини ўзининг улуғворлиги учун яратди. Худонинг улуғворлигисиз ҳеч нарса мавжуд бўлмас эди. Худонинг улуғворлиги нима ўзи? Бу Худонинг ким эканлигидир. Бу Худо табиатининг моҳияти, Унинг муҳимлиги вазни, Унинг нурининг порлаши, Унинг қудратининг намойиш бўлиши ва Унинг ҳузурининг муҳитидир. Худонинг улуғворлиги Унинг яхшилигининг ва бошқа барча ички, абадий сифатларининг ифодасидир. Худонинг улуғворлиги қаерда? Атроф муҳитга қаранг. Худо яратган ҳар бир нарса қайсидир маънода унинг улуғворлигини акс эттириб туради. Биз уни ҳамма жойда; кичик микроскопик ҳаётдан бепоён Милки Уэйгача, қуёш ботиши ва юлдузлардан тўфонлар ва фаслларда кўришимиз мумкин. Борлиқ унинг Яратувчисининг улуғворлигини кўрсатади. Табиатдан биз Худонинг қудратлилиги, хилма хилликни ёқтириши, гўзалликни севиши, тартибли, доно ва ижодкор эканлигини ўрганишимиз мумкин. Муқаддас Каломда шундай ёзилган, “Осмон Тангри улуғворлигини эълон этар, Фалак Унинг яратганларини баён этар” (Забур 18:2). Тарихда Худо ўз улуғворлигини одамларга турли муҳитларда намойиш қилди. У биринчи марта Эден Боғида, кейинчалик Мусога, кейин қурбонлик чодири ва ибодатхонада, кейин Исо орқали ва ҳозирда жамоат орқали очиқ намоён қилди. Бу куйдириб ташлайдиган олов, булут, момокалдироқ, тутун ва зиё сочиб турган нур каби тасвирланган. Жаннатда Худонинг улуғворлиги керак бўладиган барча нурни таминлайди. Муқаддас Каломда шундай ёзилган, “Шаҳарни ёритиш учун қуёшга ёки ойга эҳтиёж йўқ. Чунки Худонинг улуғвор жамоли уни ёритади, Қўзининг Ўзи унинг ёритқичи бўлади”(Ваҳий 21:23). Худонинг улуғворлиги Исо Масиҳда яхши кўринади. У, дунёнинг нури сифатида Худонинг табиатини акс эттириб туради. Исо туфайли Худо қандай эканлиги ҳақида қоронғида эмасмиз. Муқаддас Каломда шундай ёзилган, “Ўғил - Худо улуғворлигининг инъикосидир”(Ибронийлар 1:3). Исо биз Худо улуғворлигини тўлиқ англашимиз учун ерга келди. “Калом инсон қиёфасига кирди ва биз аро маскан қилди. Биз Унинг улуғворлигини кўрдик ... Марҳамат ва ҳақиқат ила тўлган”(Юҳанно 1:14) Худонинг улуғворлиги У Худо бўлгани сабабли нимага эга бўлишидир. Худди қуёшни янада порлоқ қилолмаганимиздек, биз Унинг улуғворлигига ҳеч нарса қўшолмаймиз. Аммо биз Унинг улуғворлигини таниб билишимиз, Унинг улуғворлигини ҳурмат қилишимиз, Унинг улуғворлигини тасдиқлашимиз, Унинг улуғворлигини куйлашимиз, Унинг улуғворлигини акс эттиришимиз ва Унинг улуғворлиги учун яшашга чақирилганмиз. Нима учун? Чунки Худо шунга лойиқдир! Биз унга қўлимиздан келган ҳурматни кўрсатишга қарздормиз. Худо ҳамма нарсани яратгани учун У барча улуғворликка сазовордир. Муқаддас Каломда шундай ёзилган, "Ё Раббимиз, ё Худойимиз! Сен шон шуҳрат, иззат икром, Куч қудратни эгаллашга лойиқсан. Зеро Сен бутун борлиқни яратдинг, Ҳамма нарса Сенинг ироданг ила вужудга келди.” (Ваҳий 4:11) Бутун коинотда, фақат Худо яратган икки мавжудотлар унга улуғворлик келтиролмайди: ажралган фаришталар(иблислар) ва биз(кишилар). Барча гуноҳ, ўзиниг ўзаги бўйича Худога улуғворлик келтира олмасликдир.Бу Худодан бошқа бирор нарсани кўпроқ севишдир. Худога улуғворлик келтиришдан бош тортиш мағрур исёндир, ва бу гуноҳ Шайтонни тушишига сабаб бўлган ва бизнинг ҳам. Қайсидир маънода биз ҳаммамиз Худонинг эмас, балки ўзимизнинг улуғворлигимиз учун яшадика. Муқаддас Каломда шундай ёзилган, "Ҳамма гуноҳ қилган ва Худонинг улуғворлигидан маҳрумдир.” (Римликлар 3:23) Ҳеч биримиз ўз ҳаётимиздан Худо лойиқ бўлган улуғворликни беролмадик. Бу энг ёмон гуноҳ ва биз қила оладиган энг катта хатодир. Аксинча, Худонинг улуғворлиги учун яшаш биз ҳаётимизда бажара оладиган энг катта муваффақиятдир. Худо шундай дейди, “Улар Менинг одамларимдир, ва уларни Менга улуғворлик келтириш учун яратдим.”(Ишайъё 43:7) , шунинг учун бу бизнинг ҳаётимиздаги энг аъло мақсадимиз бўлиши керак. МЕН ҚАНДАЙ ҚИЛИБ ХУДОГА УЛУҒВОРЛИК КЕЛТИРА ОЛАМАН? Исо Отага айтди, “Сен Менга топширган вазифани адо этиб, ер юзида Сени улуғладим.”(Юҳанно 17:4). Исо Худони Унга топширилган вазифани адо этиш орқали улуғлаган. Биз ҳам Худони худди шундай улуғлашимиз мумкин. Қачонки яратилган бирор мавжудот ўзининг мақсадини адо этса, бу Худога улуғворлик келтиради. Қушлар Худога учиш, чувиллаш, ин қуриш ва Худо ҳоҳлагани бўйича қушга хос бошқа ҳаракатларни бажариш орқали улуғворлик келтириши мумкин. Ҳаттоки энг кичик чумоли ҳам ўзининг яратилганидан мақсадини бажариш орқали Худони улуғлаши мумкин. Худо чумолини чумоли бўлиш учун, сизни эса сиз бўлишингиз учун яратди. Авлиё Ираниус шундай деган, “Худонинг улуғворлиги тўлиқ тирик бўлган одамзотдир!” Худога улуғворлик келтиришнинг бир неча йўллари бор, лекин улар ҳаётингиз учун асосан бешта мақсадда жамланиши мумкин. Биз китобнинг қолган қисмларида шулар ҳақида ўқиймиз, бу ерда эса қисқача кўриб чиқамиз: Биз Худони топиниш орқали улуғлашимиз мумкин. Топиниш бизнинг Худо олдидаги биринчи маъсулиятимиздир. Биз Худони ёқтириб Унга топинамиз. К.С.Луис шундай деган: “Худо бизга Уни улуғлашимизга буюрганда, бизга Уни ёқтиришимизга таклиф қилади.” Худо бизнинг топинишимиз вазифа асосида эмас, балки севги, шукрона ва мамнуният асосида йўналтирилишини ҳоҳлайди. Жон Пайпер таъкидлаб ўтганидек, “Худо биз ундан энг кўп қониққанимизда энг кўп улуғланади.” Топиниш улуғлаш, куйлаш ва ибодат қилишдан кўра кенгроқдир. Тоат ибодат Худодан завқланиш, Уни севиш ва ўзимизни Унинг мақсади учун ишлатилишга топширган ҳолда ҳаёт кечиришдир. Қачонки сиз ҳаётингизни Худонинг улуғворлиги учун яшаганингизда, сиз қилаётган ҳар бир ҳаракат топиниш ҳисобланади. Муқаддас Каломда шундай ёзилган, "... бутун аъзойи баданингизни солиҳлик қуроли қилиб Худонинг измига топширинглар”(Римликлар 6:13) Биз Худога бошқа имонлиларни севиш орқали улуғворлик келтирамиз. Сиз бошқадан туғилганингизда сиз Худо оиласининг бир қисмига айландингиз. Масиҳга эргашиш фақатгина унга ишониш эмас; бу Худо оиласига тегишли бўлиш ва уни севишни ҳам билдиради. Юҳанно шундай ёзган, “Биз ўлим ҳолатидан ҳаётга ўтганимизни биламиз, чунки биз биродарларимизни севамиз”(Биринчи Юҳанно 3:14). Павлус айтган эди, “Худони улуғлаш учун Масиҳ сизларни қабул қилганидек, сизлар ҳам бир бирингизни қабул қилинглар”(Римликлар 15:7) Худо севгани каби севишни ўрганишингиз сизнинг маъсулиятингиздир, чунки Худо севгидир ва бу Унга шараф келтиради. Исо айтган эди, “Сизларга янги буйруқ беряпман: бир бирингизни севинглар. Мен сизларни қандай севган бўлсам, сизлар ҳам бир бирингизни шундай севинглар. Агар орангизда муҳаббат ҳукмрон бўлса, сизлар менинг шогирдларим эканингизни ҳамма шундан билиб олади.” (Юҳанно 14:34,35). Биз Худони Исо Масиҳдек бўлиш орқали улуғлаймиз. Биз Худонинг оиласида туғилганимиздан сўнг, У бизларни руҳий етукликда ўсишимизни ҳоҳлайди. Бу нимага ўхшайди? Руҳий камолот бу бизнинг ўйлашимиз, ҳис қилишимиз ва ҳаракатларимиз Исоники сингари бўлишидир. Қанчалик Масиҳнинг характерини ўзингизда ривожлантирсангиз, шунчалик Худога улуғворлик келтирасиз. Муқаддас Каломда шундай ёзилган, “Биз ҳаммамиз очиқ юзимиз билан, кўзгуга қарагандай, Раббимизнинг улуғворлигига қараб турибмиз. Улуғворликдан улуғворликка ўтганимиз сари, Раббимизнинг суратига томон ўзгармоқдамиз; бу эса Раббимизнинг Руҳи орқали содир бўлмоқда.”(Иккинчи Коринфликлар 3:18) Сиз Масиҳни қабул қилганингизда Худо сизга янги ҳаёт ва янги табиат берди. Ҳозир, қолган бутун ҳаётингиз давомида Худо сизнинг характерингизни ўзгартиришда давом этади. Муқаддас Каломда шундай ёзилган, “... Исо Масиҳ орқали униб ўсадиган солиҳлик самараларига бой бўлиб, Худога шон шараф келтиринглар.”(Филиппиликларга 1:11) Биз Худога бизга берилган ҳадялар билан бошқаларга хизмат қилиш орқали улуғворлик келтирамиз. Ҳар биримиз Худо томонидан салоҳиятимиз, ҳадяларимиз, маҳоратларимиз ва қобилиятимиз орқали ягона тарзда шакллантирилганмиз. Сизнинг “ўралган” бўлишингиз тасодиф эмасдир. Худо сизга ўзингизга ишлатишингиз учун қобилият бергани йўқ. Улар бошқаларга фойдали бўлиш учун ва бошқаларники сизга фойдали бўлиш учун берилгандир. Муқаддас Каломда шундай ёзилган, “Худо сизларга ҳар турли қобилият берган. Ҳар бирингиз шу қобилиятингизни ишга солиб, бир бирингизга хизмат қилинглар, Худонинг бой эҳсонларини парвариш қилувчилар каби кун кечиринглар... Ким хизмат қилса, Худо берган куч билан хизмат қилсин. Шундай қилиб, Исо Масиҳ орқали Худо ҳар бир иш ва сўзда улуғлагсин.”(Биринчи Бутрус 4:10,11) Биз Худога бошқаларга У ҳақда айтиш орқали хизмат қилишимиз мумкин. Худо ўзининг севгиси ва мақсади сир сақланишини ҳоҳламайди. Биз ҳақиқатни билиб олганимизда, У бизни буни бошқалар билан бўлишишимизни ҳоҳлайди. Бошқаларни Исога олиб келиш, уларга мақсадларини топишда ёрдамлашиш ва уларни абадий тақдир сари тайёрлаш - бу жуда буюк имтиёздир. Муқаддас Каломда шундай ёзилган, “... Худонинг инояти яна кўпдан кўп одамларга ўтсин, шу тариқа Худонинг ҳамду саноси янада ошиб, тиллардан тушмайдиган бўлсин.” СИЗ НИМА УЧУН ЯШАМОҚЧИСИЗ? Ҳаётингизнинг қолган қисмини Худонинг улуғворлиги учун яшашингиз сиздан приоритетларингизда, кундалик жадвалингизда, муносабатларингизда ва бошқа соҳаларда ўзгаришингизни талаб қилади. Бу баъзида осон йўлдан кўра қийинроқ йўлни танлашни билдиради. Ҳаттоки Исо ҳам бу билан курашган. У хочга михланишини билганида, шундай фарёд қилган: “Энди эса юрагим сиқиляпти, Мен нима ҳам десам экан? “Эй Отам, Мени ушбу вақт соатдан қутқаз” дейми? Ваҳаланки, мен шу вақт соат учун келганман. Эй Ота, Ўз номингни улуғлагин!”(Юҳанно 12:27,28) Исо йўлнинг айрилиш нуқтасида турди. У Ўзининг мақсадини амалга ошириб Худога улуғворлик келтирсинми ёки орқага қайтиб шинам, Ўзига қаратилган ҳаётини яшасинми? Сиз ҳам шундай танловга дуч келасиз. Сиз ўзингизнинг мақсадингиз, қулайингиз ва ҳузур ҳаловатингиз учун яшайсизми ёки ҳаётингизни қолган қисмини Худо сизга абадий ҳаёт ато этишга ваъда берганини билиб Унга улуғворлик келтириш учун яшамоқчимисиз? Муқаддас Каломда шундай ёзилган, “Ким ўз жонини севса, уни йўқотади. Ким бу дунёда ўз жонини аямаса, уни абадий ҳаёт учун сақлаб қолади.”(Юҳаннот 12:25). Ҳозир ушбу масалани ҳал қилиш вақти. Сиз ким учун яшамоқчисиз – ўзингиз ёки Худо учун? Сиз Худо учун яшашга кучингиз етиши ёки етмаслигини ўйлаб иккиланаётган бўлишингиз мумкин. Ташвишланманг. Агар сиз Худо учун яшашга қарор қилсангиз У сиз муҳтож бўлган барча нарсани муҳайё қилади. Муқаддас Каломда шундай ёзилган, “Раббимиз Исо Ўзининг улуғворлиги ва камолоти шарофати ила бизни даъват этган ва бизга Ўзини танитган. Яшаш ва Худо йўлида юришимиз учун керак бўлган ҳамма нарсани У бизга Ўзига хос илоҳий куч қудрат билан ато этган.”(Иккинчи Бутрус 1:3). Ҳозирнинг ўзида Худо сизни яратишдан мақсадини амалга ошириб Унга улуғворлик келтиришга таклиф қилади. Фақатгина шу ҳақиқий яшаш йўлидир. Бошқа ҳаммаси шунчаки мавжуддир. Ҳақиқий ҳаёт ўзингизни тўлиқ Исога бағишлаш орқали амалга ошади. Агар сиз буни қилмаган бўлсангиз, сиз уни қабул қилиб унга ишониш кифоядир. Муқаддас Калом ваъда беради, “Уни қабул қилганларга эса, барча Унинг номига имон келтирганларга У Худонинг фарзанди бўлиш иқтидорини берди. ”(Юҳанно 1:12). Сиз Худонинг таклифини қабул қилмоқчимисиз? Биринчидан, ишонинг. Худо сизни севишига ва сизни ўзининг мақсадлари учун яратганига ишонинг. Сиз тасодиф эмаслигингизга ишонинг. Сиз абадий яшаш учун яратилганингизга ишонинг. Худо сизни хочда сиз учун қурбон бўлган Исо билан муносабатда бўлиш учун танлаганига ишонинг. Нима иш қилганлигингиздан қатъий назар Худо сизни кечиришини ҳоҳлашига ишонинг. Иккинчидан, қабул қилинг. Исони ўз ҳаётингизга Раб ва Нажоткор сифатида қабул қилинг. Гуноҳларингиз учун Унинг кечиримини қабул қилинг. Сизнинг ҳаётингизнинг мақсадини бажаришга куч берувчи Унинг Руҳини қабул қилинг. Муқаддас Каломда шундай ёзилган, “Кимки Худо Ўғлига ишонса, абадий ҳаётга эришади.” (Юҳанно 3:36). Буни қаерда ўқиб турганлигингиздан қатъий назар, мен сизни бошингизни эгиб сизнинг абадиятингизни ўзгартирадиган тинчгина ибодатга таклиф қиламан: “Исо, мен Сенга ишонаман ва Сени қабул қиламан.” Олдинга олға. Агар сиз ушбу ибодатни самимийлик билан бажо келтирган бўлсангиз, табриклайман! Худонинг оиласига хуш келибсиз! Ҳозир сиз ҳаётингиз учун Худонинг мақсадини яшашни бошлашга ва уни топишга тайёрсиз. Мен сизни бу ҳақда бирор кишига сўзлаб беришга ундамоқчиман. Сизга мадад керак. Агар менга еmail ёзсангиз, мен сизга ўзим ёзган Сизнинг Руҳий Ўсишингизда илк қадамлар деб номланган китобчани йўллайман. free@purposedrivenlife.com МАҚСАД №1: СИЗ ХУДОНИНГ ҲУЗР-ҲАЛОВАТИ УЧУН РЕЖАЛАШТИРИЛГАНСИЗ Худо уларни Ўзиниг улуғворлиги учун мустаҳкам ва иноятли дуб дарахти каби ўтқазди. Ишайъё 61:3 Худонинг ҳузр-ҳаловати учун режалаштирилган Зеро Сен бутун борлиқни яратдинг, Ҳамма нарса Сенинг ироданг ила вужудга келди. Ваҳий 4:11 Чунки Худованд Ўз халқига марҳамат қилар, Хокисорларни нажот гулчамбари ила шарафлар. Забур 149:4 Сиз Худонинг ҳузр ҳаловати учун режалаштирилгансиз. Сиз бу дунёда таваллуд топаётган вақтда, Худо кўринмас гувоҳ сифатида ўша ерда ҳозир бўлиб, сизга табассум қилиб турган эди. У сизни тирик бўлишингизни ҳоҳлади ва сизнинг келишингиз У учун катта мамнуният эди. Худо сизни яратишга муҳтож эмас эди, аммо У сизни Ўзининг қувончи учун яратишни танлади. Сиз Унинг манфаати, Унинг улуғворлиги, Унинг мақсади ва Унинг қувончи учун мавжудсиз. Худога қувонч олиб келиш ва унинг мақсади учун яшаш ҳаётингизнинг олий мақсадидир. Қачонки ушбу ҳақиқатни тўлиқ англаб етсангиз, шунда сизда бошқа ҳеч қачон аҳамиятсиз эканлигингиз ҳақида ҳис туйғуларингизда муаммо бўлмайди. Бу сизнинг қадрингизни исботлайди. Агар сиз Худо учун шундай муҳим бўлсангиз ва У сизни абадий бирга бўлиш учун қадрли ҳисоблаган экан, бундан бошқа мухимроқ бўла оласизми? Сиз Худонинг боласисиз ва сиз Унга У яратган бошқа ҳар қандай нарсадан фарқли равишда мамнуният бахш этасиз. Муқаддас Каломда шундай ёзилган, “Бизни мурувватига сазовор қилиб, Исо Масиҳ орқали Ўзига ўғил қилиб олишга азалдан қарор қилди.”(Эфесликлар 1:5). Худо сизга берган энг буюк ҳадяси бу ҳузр ҳаловатдан завқланишдир. У сизни беш сезги ва ҳис туйғу билан яратган ва сиз уларни амалда ишлатишингиз мумкин. У сизга ҳаётга чидашни эмас, балки ундан завқланишингизни ҳоҳлайди. Сиз ҳузр ҳаловатдан завқланишингизнинг сабаби Худо сизни ўз суратида яратди. Биз кўпинча Худода ҳам ҳис туйғу борлигини унутамиз. У нарсаларни жуда теран ҳис қилади. Муқаддас Калом бизга Худо азоб чекиши, рашк қилиши ва ғазабланиши ҳамда раҳмдиллик, афсус, қайғуриш ва ҳамдардлик, шу билан бирга хурсандчилик, мамнуният ва қониқишни ҳис қила олишини айтади. Худо севади, хурсанд бўлади, ҳузр ҳаловатда бўлади ва ҳаттоки кулади. Худога ҳузр ҳаловат келтириш “топиниш” дейилади. Муқаддас Каломда шундай ёзилган, “Худованд Ўзидан қўрқадиганлардан, Иноятига умид боғлаганлардан рози бўлур.”(Забур 146:11) Худога мамнуният бахш этадиган сизнинг ҳар бир ҳаракатингиз топиниш ҳаракатидир. Олмос сингари топиниш ҳам кўп қирралидир. Топинишни тўлиқ тушунтириш бир неча томли китобдан иборат бўлади, аммо биз ушбу қисмда унинг асосий қирраларини кўриб чиқамиз. Антропологларнинг айтишича топиниш умумбашарий ундов бўлиб, инсон табиатининг туб тубига Худо орқали ўрнатилган ва бизни Худога боғлаб турувчи ички боғлиқликдир. Топиниш ейиш ва нафас олиш каби табиийдир. Агар биз топинмасак, унинг ўрнини қоплайдиган ва ҳаттоки ўзимизга қаратилган бирор ўриндош топамиз. Худо бизни ушбу истак билан яратиши сабаби У топинувчиларни ҳоҳлайди. Исо шундай деган, “Ота шу йўсинда Ўзига топинувчиларни излайди.”(Юҳанно 4:23). Диний келиб чиқишингизга боғлиқ бўлган ҳолда, сиз “топиниш” ҳақидаги тушунчангизни кенгайтиришингиз мумкин. Сиз жамоат хизматини ашула айтиш, ибодат қилиш ва ваъзхонлик эшитиш деб ўйлашингиз мумкин. Ёки сиз у ҳақда маросимлар, шамлар, ва қутлуғ кечлик деб ўйлашингиз мумкин. Ёки сиз у ҳақда шифолаш, мўжизалар ва ваҳий кўриш деб ўйлашингиз мумкин. Топиниш буларни ҳаммасини ўз ичига олади, аммо топиниш бу ифодалардан анча кенгроқдир. Топиниш ҳаёт тарзидир. Топиниш мусиқадан анча буюкроқдир. Кўп инсонлар учун топиниш мусиқанинг бир синонимидир. Улар “Бизнинг жамоатда биринчи улуғлаш, кейин эса ўқитишдир” дейдилар. Бу катта тушунмовчиликдир. Жамоатнинг ҳар бир хизмати улуғлаш ҳаракатидир: ибодат қилиш, Калом ўқиш, ашула айтиш, иқрор бўлиш, жимжитлик, жим туриш, ваъзни эшитиш, қайдномалар ёзиш, қурбонликлар бериш, чўмдирилиш, қутлуғ кечлик ва ҳаттоки бошқа топинувчилар билан саломлашиш. Аслида, улуғлаш мусиқадан олдин бор бўлган. Одам Ато Эден боғида улуғлаган, аммо мусиқа ҳақида бўлса Ибтидо 4-бобда Ювол туғилшигача ҳеч нарса айтилмаган. Агар улуғлаш мусиқа бўлганида, мусиқани билмайдиганлар улуғлай олмасди. Улуғлаш мусиқадан анча теранроқдир. Ундан ҳам ёмонроғи, “улуғлаш” кўпинча баъзи мусиқа стилига нисбатан ҳам ишлатилади: “Аввал бирор мадҳия, кейин эса мақтоа ва улуғлаш қўшиғини куйлаймиз.” Ёки “Мен тезроқ мақтов қўшиғини яхши кўраман ва секинроқ улуғлаш қўшиғини ёқтираман.” Ушбу ишлатилишда, агар қўшиқ тез ёки баландроқ ва скрипка билан чалинса, бу мақтов қўшиғи дейилади. Агар бу секин, сокинроқ ва гитарада чалинаётган бўлса, бу улуғлаш дейилади. Бу “улуғлаш” атамасининг нотўғри қўлланилишидир. Улуғлаш стил ёки баланд пастлик ёки тезликка умуман алоқаси йўқ. Худо ҳар қандай мусиқани севади, чунки уларни кашф қилди – тез ва секин, баланд ва юмшоқ, эски ва янги. Сиз буларнинг ҳаммасини яхши кўролмаслигингиз мумкин, лекин Худо ҳаммасини яхши кўради. Агар бу Худога руҳ ва ҳақиқатда куйланса, бу улуғлашдир. Масиҳийлар кўпинча улуғлашда мусиқанинг бирор бир шаклига рози бўлмай, ўзлари одатланган стилни Худони улуғловчи ва Муқаддас Каломга асосланган деб тушунадилар. Лекин Муқаддас Калом стили йўқ! Муқаддас Каломда ҳеч қандай мусиқа ноталари мавжуд эмас; бизда ҳаттоки ўша вақтларда ишлатилган мусиқа асбоблари ҳам йўқдир. Тўғриси, сиз кўпроқ ёқтирган мусиқа стили Худодан кўра кўпроқ сизнинг шахсиятингиз ва фазилатларингизни кўрсатиб беради. Бир гуруҳнинг мусиқаси бошқасига шовқиндек туюлиши мумкин. Лекин Худо хилма хилликни ёқтиради ва ҳаммасидан мамнун бўлади. “Масиҳий” мусиқа деган нарса йўқ. Фақатгина Масиҳий сўзлар мавжуд. Қўшиқни унинг сўзлари азиз қилади, унинг тони эмас. Агар мен сизга бирор мусиқани ҳеч қандай сўзларсиз чалиб берсам, сиз унинг Масиҳий ашула эканлигини билолмаймиз. Улуғлаш сизнинг манфаатингиз эмас. Чўпон сифатида мен қуйидагича қисқа мактублар оламан, “Бугун улуғлаш менга жуда ёқди. Ундан кўп нарса ўргандим.” Бу улуғлаш ҳақидаги яна бир нотўғри тушунчадир. Бу бизнинг манфаатимиз учун эмас. Биз Худо манфаати учун улуғлаймиз. Қачонки улуғласак бу бизга эмас балки Худога ҳузр ҳаловат келтириши керак. Агар сиз “Бугун улуғлашдан ҳеч нарса ололмадим” десангиз сиз нотўғри сабаб билан улуғлаган бўласиз. Албатта, “улуғлаш” хизматига бирга вақт ўтказиш, покланиш ва хушхабарлашни ўз ичига олади ҳамда улуғлашдан манфаат бор, аммо буни биз ўзимизни хурсанд қилиш учун қилмаймиз. Бизнинг мотивимиз Яратувчимизга улуғворлик ва мамнуният келтиришдир. Ишайъё 29 да Худо ярим қалб ва иккиюзламачилик билан улуғлашдан шикоят қилади. Одамлар Худога эскирган ибодат, нохолис мақтов, маъносиз сўзлар, ва инсон тарафадидан ўйлаб топилган маросимларни уларни маъносини билмаган ҳолда ўтказаётган эдилар. Худонинг қалбига анъанавий улуғлаш эмас, балки оташин муҳаббат ва эътиқод билан гапириш учун. Муқаддас Каломда шундай ёзилган, “Одамлар менинг олдимга оғизлари биран келадилар ва лаблари билан мақтовлар келтирадилар, лекинг уларнинг қалблари мендан анча узоқдадир. Уларнинг улуғлашлари фақатгина инсонлар томонидан ўйлаб топилган қоидаларга асослангандир.” Улуғлаш сизнинг ҳаётингизнинг бир қисми эмас, балки у сизнинг ҳаётингиздир. Улуғлаш фақатгина жамоат хизмати учун эмасдир. Биз Унга “узлуксиз топинишимиз” ва “қуёш чиқиб то ботгунигача Унга мақтовлар айтишимиз” кераклиги айтилган. (Забур 105:4, 113:3). Муқаддас Каломда кишилар Худони ишда, уйда, жангда, қамоқда ва ҳаттоки ётоқда ҳам улуғлаганлар! Улуғлаш кўзингизни очгандаги биринчи ҳаракат ва кечқурун кўзингизни юмишда охирги ҳаракат бўлмоғи лозим. Довуд айтганидек, “Ҳар лаҳзада Худовандни олқишлайман, Унинг саноси тушмас ҳеч тилимдан.”(Забур 33:1) Ҳар бир ҳаракат Худонинг мақтови, улуғворлиги ва мамнунияти учун бажарилиши орқали улуғлаш ҳаркатига айлантирилиши мумкин. Муқаддас Каломда шундай ёзилган, “Шундай қилиб ейсизларни, ичасизларми, нимаики қилсангизлар, ҳамма нарсани Худони улуғлаш учун қилинглар.”(1 Кор. 11:31). Мартин Лутер шундай деган, “Фермер сигирларни Худони улуғлаш учун соғиши мумкин.” Қандай қилиб ҳамма нарсани Худонинг улуғворлиги учун бажариш мумкин? Ҳамма нарсани гўёки Исо учун бажараётгандек ва бажариш давомида У билан суҳбатлашаётгандек амалга ошириш орқали Худога улуғворлик келтириш мумкин. Муқаддас Каломда шундай ёзилган, “Қиладиган ҳар бир ишни инсонлар учун эмас, Раббингиз учун қилаётгандай, чин қалбдан бажаринглар.” (Колосаликларга 3:23). Бу улуғлаш ҳаёт тарзининг сири, яъни ҳар бир ишни Исо учун бажараётгандек қилиш керак. Каломни ушбу қисми шу маънони англатади, “Кундалик қиладиган ишларингизни – ухлашингиз, еб ичишингиз, ишга боришингиз ва юришингизни олинг ва уни Худо олдига қурбонлик сифатида қўйинг.” (Римликлар 12:1). Агар Худога бағишланиб Унинг ҳузурини ҳис қилиб бажарилган ҳар қандай иш улуғворлик ҳисобланади. Қачонки мен хотинимни биринчи марта севиб қолганимда, тинимсиз у ҳақда нонушта қилаётганда, ўқишга кетаётганда, бозорда навбатда кутиб тураётганда, ёқилғи қуяётганимда ўйлардим ва бу аёл ҳақида ўйлашдан тўхтай олмасдим. Мен тез тез ўзимга у ҳақида гапириб ундаги яхши кўрган барча нарсалар ҳақида ўйлардим. Бу менга бир неча юз мил узоқда бўлишимиз ва бошқа университетларда таҳсил олаётганимиздан қатъий назар Кэй билан яқинлигимни ҳис қилишга ёрдам берарди. У ҳақда узлуксиз ўйлашим орқали унинг севгисида яшаётган эдим. Исо Масиҳни севиб қолиш – бу ҳақиқий улуғлаш ҳисобланади. Худо нимадан табассум қилади? Худонинг табассуми сизга ёр бўлсин. Саҳрода 6:25 Қулингга мунаввар юзингни кўрсатгин, Низом қоидаларингни ўргатгин менга! Забур 118:135 Худонинг табассуми сизнинг ҳаётингизнинг мақсадидир. Худони хурсанд қилиш ҳаётингизнинг мақсади экан, сизнинг энг асосий вазифангиз уни қандай бажаришни ўргинишдир. Муқаддас Каломда шундай ёзилган, “Раббингизга нима мақбул бўлишини ўрганиб олинглар.”(Эфесликлар 5:10). Бахтимизга, Муқаддас Калом бизга Худони қандай хурсанд қилиш ҳақида ҳаётий мисол берган. У одамнинг исми Нуҳ эди. Нуҳ даврида бутун дунё ахлоқий жиҳатдан инқирозга учраганди. Ҳар бир киши Худонинг эмас, балки ўзининг хурсандчилиги учун яшаётганди. Худо Уни хурсанд қилувчи бирор кимсани тополмади, шунинг учун У ғазабланди ва инсонни яратганидан пушаймон бўлди. Худо инсон зотидан шунчалик жиркандики, уни бутунлай вайрон қилиб ташлашга қарор қилди. Лекин бир киши бор эди ва Худо унга табассум қиларди. Муқаддас Каломда шундай ёзилган, “Бироқ Нуҳ Худованднинг илтифотига сазовор бўлган эди.”(Ибтидо 6:8) Нуҳнинг даврида бутун дунё хулқ атвор жиҳатидан инқирозга учраганди. Ҳар бир киши Худонинг эмас, ўзининг хурсандчилиги учун яшарди. Худо Уни хурсанд қиладиган ҳеч бир кишини тополмай, дарғазаб бўлиб, бутун инсон зотини яратганидан пушаймон бўлиб, уларни қириб ташламоқчи бўлди. Лекин бир киши бор эдики, Худо унга табассум қиларди. Муқаддас Каломда шундай ёзилган, “Бироқ Нуҳ Худованднинг илтифотига сазовор бўлган эди.”(Ибтидо 6:8). Худо айтди, “Менга мамнуният бахш этадиган бир киши бор. Унга мен табассум қиламан. Мен унинг оиласидан қайтадан бошлайман.” Нуҳ Худога хурсандчилик келтиргани учун биз ва сиз тирикмиз. Унинг ҳаётидан Худони табассум қилдирадиган беш улуғлаш ҳаракатларини ўрганамиз. Агар Худони олий даражада севсак У табассум қилади. Ҳатто бирор киши Худони севмасди, Нуҳ эса дунёдаги барча нарсадан Уни кўпроқ севди. Муқаддас Каломда шундай ёзилган, “Нуҳ солиҳ киши бўлиб, ўз қавмида бенуқсон турмуш кечирар, Худо билан бирга юрар эди.”(Ибтидо 6:9) Шу Худо сиздан энг кўп ҳоҳлайдиган нарса: муносабат! Бу дунёдаги энг ажойиб ҳақиқатдир, яъни бизнинг Яратувчимиз биз билан алоқада бўлишни ҳоҳлайди. Худо сизни севиш учун яратди ва айни замонда Унга севгингизни кўрсатишингизни ҳоҳлайди. У шундай дейди, “Мен сизнинг қурбонликларингизни эмас, балки севгингизни ҳоҳлайман; Менга қурбонликларингиз эмас, Мени билишингиз керак.”(Ҳошеа 6:6). Ушбу оятда Худонинг сизга бўлган муҳаббатини ҳис қиляпсизми? Худо сизни жуда севади ҳамда сиздан севгингизни ҳоҳлайди. Худо сиздан Уни таниб билиб биргаликда вақт ўтказишингизни ҳоҳлайди. Шунинг учун ҳам Худони севишни ўрганиш ва У томонидан севилиш ҳаётингизнинг энг буюк вазифаси бўлиши керак. Исо буни энг буюк амр деб айтди. У шундай деди, “Эганг Худовандни бутун қалбинг билан, бутун жонинг билан ва бутун онгинг билан севгин. Бу – биринчи ва энг буюк амр.”(Матто 22:37,38) Агар биз бутунлай ишонсак Худо бизга табассум қилади. Нуҳнинг Худони мамнун қилганининг иккинчи сабаби, бу маъносиз кўринсада у Худога ишонди. Муқаддас Каломда шундай ёзилган, “Нуҳ пайғамбар имонли бўлгани учун, Худо унга келажакда юз берадиган ҳодисалар ҳақида ваҳий юборди, Нуҳ эса ўз хонадонини қутқариш учун ихлос билан кема ясади. У бу иши билан дунёни маҳкум қилди, ўзи эса имони туфайли аҳли солиҳ деб қабулга ўтди.”(Ибронийларга 11:7). Ушбу манзарани тасаввур қилиб кўринг: Бир куни Худо Нуҳга шундай дейди, “Мени инсонлардан кўнглим совиди. Бутун дунёда фақатгина сен Мен ҳақимда ўйлайсан. Аммо Нуҳ қачонки Мен сенга қараганимда табассум қиламан. Мен сенинг ҳаётингдан хурсандман, шунинг учун Мен бутун дунёни сувга ғарқ қилиб сенинг оилангдан янгидан бошлайман. Сен оиланг ва ҳайвонларни қутқарадиган улкан кема ясашингни ҳоҳлайман.” Нуҳ шубҳа қилишига сабаб бўладиган уч муаммо бор эди. Биринчиси, ўша вақтда Худо ердан отилиб чиқадиган сувлар орқали далалар суғориларди ва Нуҳ илгари ёмғирни кўрмаганди. Иккинчиси, Нуҳ океандан юзлаб миллар узоқда яшарди. Агар у кемани ясаганида қандай қилиб уни сувга олиб борарди? Учинчиси, ҳайвонларни тўплаб, улар учун ғамхўрлик қилиш учун муаммолар мавжуд эди. Аммо Нуҳ шикоят қилиб тушкунликка тушмади. У Худога тўлиқ ишонди ва Худо унга табассум қилди. Худога тўлиқ ишониш бу - У сизнинг ҳаётингиз учун энг керакли нарса нима эканлигини билишига ишонишдир. Сиз Ундан ваъдаларига вафо қилиши, сизга муаммоларда ёрдам бериши ва керакли вақтда мумкин бўлмаган нарсаларни бажаришини кутишингиз мумкин. Муқаддас Каломда шундай ёзилган, “Худованд Ўзидан қўрқадиганлардан, Иноятига умид боғлаганлардан рози бўлур.”(Забур 146:11). Нуҳ кемани 120 йилда ясади. У бир неча умидсиз кунларни бошидан кечирганини тасаввур қиляпман. Йилдан йилга ёмғирдан дарак бўлмаганида Нуҳ “Худо унга тўғридан тўғри гапирган тентак” сифатида танқид қилинган. Унинг болалари ҳовлилари олдида каттакон кема ясалаётганидан хижолат бўлганликларини тасаввур қиляпман. Аммо Нуҳ Худога ишонишда давом этаверди. Ҳаётингизни қайси қисмида Худога тўлиқ ишонишингиз мумкин? Ишониш улуғлаш ҳаракатидир. Худди ота оналар фарзандларининг уларнинг севгиси ва доноликларига ишонганида қандай хурсанд бўлсалар, сизнинг имонингиз Худони хурсанд қилади. Муқаддас Каломда шундай ёзилган, “Ишонмасдан эса Худонинг розилигини топмоқнинг имкони йўқ.”(Ибронийлар 11:6). Чин юракдан Унга бўйсунсангиз Худо табассум қилади. Сув тўфонидан бутун дунё ҳайвонот оламини асраб қолиш мантиқга ва икир чикирларга кўпроқ этибор беришни талаб қилди. Ҳар бир нарса худди Худо белгилаганидек бўлиши керак эди. Худо “Нуҳ, ўзинг ҳоҳлайдиган эскироқ кема ясайвер” демади. У ўлчов, шакл, ишлатиладиган материаллар ва қайси турдаги ҳайвонларни олиб чиқиш кераклигигача аниқ кўрсатиб берди. Муқаддас Калом бизга Нуҳнинг муносабатини айтади, “Худо нимаики буюрган бўлса, Нуҳ ҳаммасини худди шундай бажо келтирди.”(Ибтидо 6:22). Нухнинг бутунлай ишониши (ҳеч бир кўрсатма бажарилмай қолмаганлиги) ва унинг аниқ ишонганлигига (Худо ҳоҳлаган йўл ва вақтда ҳаммаси бажарилганига) эътибор беринг. Бу бутун юракдан ишонишдир. Ажабланарли эмаски Худо Нуҳга табассум қилди. Агар Худо сизга катта кема ясашни айтганида, сизда бирқанча саволлар, қаршиликлар ва иккиланишлар бўларди? Нуҳда эса бўлмаган. У Худога чин қалбидан ишонди. Бу дегани ҳеч шубҳа ва иккиланмасдан Худо сўраган нарсани бажаришдир. “Мен бу ҳақда ибодат қиламан” деманг. Сиз уни ҳеч шубҳа қилмасдан бажаринг. Чунки ҳар бир ота она биладики кечиктирилган бўйсуниш аслида бўйсунмасликдир. Худо сизга бирор тушунтириш ёки сабаб кўрсатишдан қарздор эмас. Тушуниш кутиб туриши мумкин, лекин бўйсуниш кутиб турмайди. Дарҳол бўйсуниш сизга Худо ҳақида бутун умр Муқаддас Каломни муҳокама қилгандан кўра кўп нарсани ўргатади. Аслида, агар аввало бўйсунмасангиз баъзи бир амрларни тушунолмайсиз. Бўйсуниш тушунишни очиб ташлайди. Кўпинча биз Худога қисман бўйсунишни таклиф қиламиз. Биз бўйсунишимиз керак бўлган амрларни танлаб олишни ҳоҳлаймиз. Биз яхши кўрган ва бўйсунмоқчи бўлган амрларни рўйхатини тузамиз ва шу билан бирга маъносиз, қийин, қиммат ва нотаниш амрларни эътибордан четда қолдирамиз. Мен жамоатга бораман, аммо ўнлик бермайман. Мен Инжил ўқийман лекин мени ранжитган инсонни кечира олмайман. Аммо қисман бўйсуниш бўйсунмасликдир. Чин юракдан бўйсуниш хурсандчилик билан адо этилади. Муқаддас Каломда шундай ёзилган, “Худовандга хурсандчилик билан хизмат қилинг”(Забур 99:2). Бу Довуднинг муносабати эди, “Эй Худованд, Қонун қоидаларингни йўлини менга ўргатгин, Уларни охиригача тутиб амалга оширайин!”(Забур 118:33). Ёқуб Масиҳийларга шундай деган, “Кўряпсизларки, инсон фақат имони туфайлигина эмас, балки хайрли ишлари туфайли ҳам оқланади.” (Ёқуб 2:24). Калом аниқ кўрсатиб турибдики сиз ҳеч қачон ўз нажотингизга эриша ололмайсиз. У сизнинг ғайратингиз эмас, балки фақатгина иноят орқали амалга ошади. Аммо Худонинг фарзанди сифатида бўйсуниш орқали самовий Отангизга мамнуният келтира оласиз. Ҳар бир бўйсуниш ҳаракати бу улуғлаш ҳаракати ҳамдир. Нега бўйсуниш Худога шунчалик ёқимли? Чунки бу сизни Уни жуда севишингизни билдиради. Исо шундай деган, “Агар Мени севсангизлар, амрларимга амал қилинглар.”(Юҳанно 14:15) Қачонки биз узлуксиз улуғласак ва шукрона айтсак Худо табассум қилади. Қалбан биров сизни улуғлаши ёки мақташини ҳис қилишингиздан бошқа яхшироқ нарса йўқ. Худо ҳам буни севади. Биз ўзимизнинг мақтовларимиз ва миннатдорчиликларимизни намойиш қилганимизда Худо севинади. Исонинг қурбонлиги учун биз Нуҳга ўхшаб ҳайвонларни қурбон қилмаймиз. Унинг ўрнига биз Худога “улуғворлик қурбонлигини” ва “миннатдорчилик қурбонлигини” келтиришимиз айтилган. Биз Худони У ким бўлгани учун улуғлаймиз ва биз Худога нимаики қилган бўлса ўша учун рахмат айтамиз. Довуд айтганди, “Қўшиғимда Худонинг номини шарафлайман, Шукроналар билан Уни улуғлайман.”(Забур 68:31) Қачонки Худога улуғворлик ва шукроналар айтсак, ажойиб нарсалар содир бўлади. Худога хурсандчилик келтирсак, бизнинг қалбимиз шодликка тўлади! Ойим менга пишириқлар пишириб беришнии ёқтирарди. Ҳаттоки мен Кейга ўйланганимдан кейин ҳам, ойимларнигкига борганимизда у бизга ажойиб пишириқлар пишириб берарди. Унинг ҳаётидаги энг катта қувончи биз болаларни у пиширган нарсаларни паққос туширишимизни томоша қилиш эди. Биз қанчалик есак, ойим шунчалик хурсанд бўларди. Лекин биз ҳам ойимизга миннатдорчилик билдириб уни хурсанд қилишни ёқтирардик. Бу икки томонлама қувонч эди. Мен овқатни еяётганимда, бу учун ойимга қанчалар рахматлар айтардим. Мен фақат овқатни ейишни эмас, балки ойимни хурсанд қилишни ҳам ҳоҳлардим. Хамма хурсанд бўларди. Улуғлаш ҳам икки томонлама ишлайди. Худо бизга қилган ишлари учун Унга миннатдорчилик билдирамиз, шунда У хурсанд бўлади ва бизнинг ҳам шодлигимиз ошади. Забурда айтилганки, “Солиҳлар бўлса севинсинлар, Худо ҳузурида шодиёна қилсинлар, Қувонч билан тараннум этсинлар!”(Забур 67:4). Биз ўз қобилиятларимизни ишлатганимизда Худо табассум қилади. Тўфондан кейин, Худо Нуҳга оддий кўрсатмаларни берди, “Баракали бўлиб кўпайинглар, ер юзини тўлғазинглар. ... Яшаётган ҳар бир жонивор сизлар учун емиш бўлади: кўк ўти каби буларнинг ҳаммасини ҳам сизларга бердим.”(Ибтидо 9:1,3). Худо айтди, “Энди ҳаётингизда олға силжийдиган вақт келди. Мен инсонларни бажариши керак бўлган ишлар учун шакллантирган барча ишларни қилинглар. Умр йўлдошларингизга севги кўрсатинглар. Фарзандли бўлинглар. Оилани ўстиринглар. Экин экинглар ва озиқларнинглар. Инсонлар бўлинглар! Мен сизларни шунинг учун яратганман!” Худо қачонки сиз “руҳий” ишлар, яъни Калом ўқиш, жамоатга бориш, ибодат қилиш ёки имонингизни бўлишиш каби ишларни бажараётган вақтда хурсанд бўлади деб ўйлашингиз мумкин. Ва сиз Худо ҳаётингизни бошқа қисмлари билан қизиқишини ўйланг. Аслида, Худо ҳаётингизнинг ҳар бир икир чикири – ишлаётганингизни, ўйнаётганингизни, ҳордиқ чиқараётганингизни ва тамадди қилаётганингизни ҳам ёқтиради. Сизнинг бирор ҳаракатингиздан ҳам бефарқ эмас. Муқаддас Каломда шундай ёзилган, “Киши қадамларини Худованд тўғрилар, У рози бўлган кишининг йўлини очар.”(Забур 36:23). гуноҳдан ташқари. ҳар бир инсон ҳаракати агар сиз уни Худонинг улуғворлиги учун бажарсангиз Худо ундан жуда мамнун бўлади. Сиз Худо улуғворлиги учун идишларни ювишингиз, машинани тузатишингиз, маҳсулотларни сотишингиз, компютерда дастур тузишингиз, экинлар ўстиришингиз ва оилани ўстиришингиз мумкин. Худди фахрланувчи ота оналар сингари Худо сизга берган қобилиятлар ва истедодларни ишлатишингизни кўришни жуда ёқтиради. Худо Ўзи ҳоҳлаган ҳолда бизларни фарқли инъомлар билан марҳаматлаган. У баъзи кишиларни атлет баъзиларини эса аналитик қилиб яратди. Сиз механика ёки математика ёки музика ёки бошқа минглаб маҳоратлар билан марҳаматланган бўлишингиз мумкин. Буларни барчаси Худонинг чеҳрасига табассум келтира олади. Муқаддас Каломда шундай ёзилган, “У жами инсонларнинг юрагини яратган, Инсон қилмишларига ҳам англаб етар.”(Забур 32:15). Сиз Худога ўз қобилиятларингизни яшириш ёки бошқа инсонга ўхшашга ҳаракат қилиш орқали қувонч ва улуғворлик келтира олмайсиз. Сиз Худога фақат ўзингиз бўлганингиздек мамнуният келтира оласиз. Қачонки ўзингизнинг бирор қисмингизни рад қилганингизда, сиз Худонинг сизни яратишдаги донолиги ва мустақиллигини инкор қилаётган бўласиз. Худо шундай дейди, “Сизни Яратувчингиз билан тортишишга ҳаққингиз йўқ. Сиз фақатгина кулол томонидан ясалган сопол кўзадирсиз. Лой ҳеч қачон “Нега мени бундай ясадинг?” деб сўрамайди.”(Ишайъё 45:9). Оташ аравалари филмида, Олимпиада югурувчиси Эрик Лиддел шундай дейди, “Мен ишонаманки Худо мени бир мақсад билан яратди, лекин У мени тезкор қилиб яратди ва қачоеки мен югурсам Худонинг хурсандчилигини ҳис қиламан.” Кейинчалик у яна, “Югуришни ташлашим Худони писанд қилмаслик бўларди.” Ҳеч қандай норуҳий қобилиятлар йўқ, фақатгина нотўғри фойдаланилаётганлари бор. Ўзингизникини Худони улуғлаш учун ишлатишни бошланг. Сиз яратилган нарсалардан мамнун эканлигингизни кўриб қувонади. У сизга гўзалликдан мамнун бўлишингиз учун кўз, товушдан баҳра олишингиз учун қулоқ, ҳидлардан баҳра олишингиз учун бурун, тегилишни ҳис қилишингиз учун тери ичидаги нервларни берган. Ҳар бир бахра олишингизда шукрона айтсангиз бу Худога улуғворлик келтиради. Ҳақиқатан ҳам Муқаддас Каломда шундай ёзилган, “Завқ олишимиз учун ҳар нарсани мўл кўл эҳсон этган барҳаёт Худога умид боғласинлар.”(1 Тим. 6:17) Худо ҳаттоки ухлаётганингиздан ҳам завқ олади. Менинг болаларим кичкина бўлганида мен уларнинг ухлаётганидан кўриб чуқур қониқиш олардим. Баъзан кун муаммолар ва қайсарликларга тўла бўларди, аммо улар ухлаганларида мамнун, хавфсиз ва тинч бўлиб кўринардилар ва мен уларни қанчалар севишимни эслаб турардим. Менинг болаларим улардан завқ олишим учун бирор иш қилмаганлар. Мен уларни шунчаки нафас олишларини кўриб завқланардим, чунки мен уларни севардим. Уларнинг кўкрак қафаслари кўтарилиб тушганида, мен жилмайардим ва баъзида кўзларим севинч кўз ёшлари билан тўларди. Сиз ухлаётганингизда Худо сизга севгида қарайди, чунки сиз Унинг фикри эдингиз. У сизни гўёки сиз ер юзида ягона инсон бўлганингиздек севади. Ота оналар фарзандларини яхши кўриш учун уларни мукаммал ёки улғайган бўлишларини ҳоҳлашмайди. Улар фарзандларини улғайишларини ҳар бир босқичида яхши кўришади. Худди шунга ўхшаб Худо бизни яхши кўриши учун улғайишимизни ҳоҳламайди. У сизни руҳий ўсишингизнинг хар бир босқичида севади. Сиз ўсаётганингизда нохуш ота оналар ёки ўқитувчиларга дуч келган бўлишингиз мумкин. Илтимос Худо сиз ҳақингизда шундай ҳис қилади деб ўйламанг. У сизнинг мукаммал ва гуноҳсиз бўлолмаслигингизни билади. Муқаддас Каломда шундай ёзилган, “Бизнинг таркибимизни У билар, тупроқ эканлигимизни ёдга олар.”(Забур 102:14) Худо қараётган бир нарса бу юрагимизнинг муносабати: Уни мамнун қилиш сизнинг энг юқори ҳоҳишингизми? Бу Павлуснинг ҳаётий мақсади эди: “Лекин ҳоҳ ватанда, ҳоҳ ғурбатда жойлашсак, Раббимизга мақбул бўлиш учун жонбозлик қиламиз.”(2 Кор. 5:9). Агар биз абадият нурида яшасак бизнинг ҳаётий қарашимиз ўзгаради, яъни “Ҳаётдан қанчалик баҳра олаяпман?” дейиш ўрнига “Ҳаётим Худога қанчалар баҳра беряпти?” деймиз. Худо 21 асрда Нуҳга ўхшаган Унга завқ келтирадиган кишиларни излаяпти. Муқаддас Каломда шундай ёзилган, “Худованд инсон ўғилларига осмондан боқар, Худони қидирувчи бирор идрокли киши бормикан дея.”(Забур 13:2) Худони мамнун қилиш ҳаётингиз мақсади бўлишини ҳоҳлайсизми? Ушбу мақсадга кўмилган киши учун Худо ажойиб ишлар қилади. Улуғлаш юраги Аъзойи баданингизни ёмонлик қуроли қилиб гуноҳнинг измига топширманглар. Аксинча, ўлиб тирилганлар каби ўзингизни, яъни бутун аъзойи баданингизни солиҳлик қуроли қилиб Худонинг измига топширинглар. Римликлар 6:13 Улуғлаш юраги бу таслим бўлишдир. Таслим бўлиш унчалик таъниқли бўлмаган ва тобе бўлиш сўзи каби ёқмайдиган сўздир. Бу сўз ютқазишга ишора қилади ва ҳеч ким ютқазувчи бўлишни ҳоҳламайди. Таслим бўлиш жангда енгилганини тан олиш, ўйинда мағлубиятга учраш ёки кучлироқ рақибга бўйсуниш каби нохуш ифодаларни билдиради. Ушбу сўз ҳар доим салбий контекстда ишлатилади. Қўлга олинган жиноятчилар ҳокимиятга таслим бўладилар. Ҳозирги кундаги рақобатли маданиятда биз ҳеч қачон воз кечмаслик ва сулҳ тузмасликка ўқитилганмиз, шунинг учун биз таслим бўлиш ҳақида кам эшитамиз. Агар ҳамма нарса ғолиб чиқиш бўлса, таслим бўлиш ақлга сиғмайди. Биз енгилиш, тобе бўлиш, бўйсуниш ва таслим бўлиш сўзлари ўрнига кўпроқ ғалаба қозониш, муваффақиятга эришиш, устун келиш ва енгиш каби сўзларда суҳбатлашамиз. Лекин Худога таслим бўлиш улуғлаш юрагидир. Бу Худонинг ажойиб севгиси ва раҳм шавқатига бўлган табиий жавобдир. Биз қўрқув ёки вазифа сифатида эмас, балки севгида ўзимизни бағишлаймиз, “чунки биринчи У бизни севди.” Римликлар мактубининг 11 бобини Худонинг ақл бовар қилмас иноятини тушунтиришга сарфлаган Павлус бизни Худони улағлашда ҳаётимизни Унга бутунлай таслим қилишга ундайди: “Шундай қилиб, эй биродарларим, Худонинг марҳамати ҳақи сизларга ёлвораман: Худога оқилона хизмат қила олишингиз учун вужудингизни тирик, муқаддас, Худога манзур бўладиган қурбон қилиб бағишланглар.” (Римликлар 12:1). Ҳақиқий улуғлаш – Худони мамнун қилиш – сиз қачонки ўзингизни Худога тўлиқ бағишлаганингизда содир бўлади. Ушбу оятнинг охирги сўзи қурбон қилиб бағишламоқ сўзидир. Худога ўзингизни қурбон қилиб бағишлашингиз улуғлаш демакдир. Шахсан таслим бўлиш кўп нарсани ўз ичига олади: муқаддаслаштирмоқ, Исони Раббингиз деб қабул қилишингиз, хочингизни кўтариб юришингиз, ўзингиз учун ўлишингиз, Руҳга бўйсунишдир. Муаммо уни қандай аташингиз эмас, балки уларни бажо келтиришингиздир. Худо сизнинг ҳаётингизни ҳоҳлайди – унинг ҳаммасини. Тўқсон беш фоизи етарли эмас. Уч асосий тўсиқ бизни Худога тўлиқ таслим бўлишимизга йўд қўймайди: қўрқув, ман манлик ва чалкашлик. Худо бизни қанчалик севишини англай олмаймиз, ўзимизни ҳаётимизни бошқаришни ҳоҳлаймиз ва таслим бўлишнинг маъносини нотўғри тушунамиз. Худога ишонишим мумкинми? Ишониш таслим бўлишнинг асосий таркибидир. Сиз Худога ишонмасдан туриб Унга таслим бўлолмайсиз ва Худони яхшироқ билмагунингизча Унга ишонолмайсиз. Қўрқув бизни Унга таслим бўлишдан сақлаб туради, лекин севги барча қўрқувни қувиб чиқаради. Худони сизни севишини қанчалар тушунсангиз, Унга таслим бўлишингиз шунчалар осон бўлади. Худо сизни севишини қандай билсангиз бўлади? У сизга жуда кўп далиллар беради: Худо сизни севишини айтади; сиз ҳеч қачон Унинг назаридан четда эмассиз; У сизнинг ҳаётингиздаги ҳар бир нарсага эътибор беради; У сизга хар қандай хурсандчиликдан завқ олиш қобилиятини берган; Унинг ҳаётингизда ажойиб режалари бор; У сизни кечиради; У сизга севги билан сабр тоқат қилади. Худо сизни сиз тасаввур қила олишингиздан чексиз даража кўпроқ севади. Бунинг энг юксак ифодаси Худо Ўғлининг сиз учун қурбон бўлганлигидир. “Лекин биз ҳали гуноҳга ботган чоғимизда, Масиҳ биз учун ўлди. Бу Худонинг бизга бўлган муҳаббатидан далолатдир.”(Римликларга 5:8) Агар сиз Худога қанчалар қадрли эканлигингизни билмоқчи бўлсангиз, қўллари хочда ёйилган ва сизга,“Мен сени шунчалар севаман! Мен сенсиз яшагандан кўра ўлимни афзал кўрдим” деб айтаётган Масиҳга қаранг. Худо золим қул бошқарувчи ёки бизни таслим бўлишга мажбур қиладиган зўравон эмас. У бизнинг ҳоҳишимизни синдиришга ҳаракат қилмайди, лекин бизни севги билан Ўзига қаратиб ўзимизни Унга эркин топширишимизни ҳоҳлайди. Худо севувчи ва озод қилувчидир ва Унга таслим бўлиш бизга қуллик эмас, балки эркинлик олиб келади. Агар биз Исога ўзимизни тўлиқ бағишласак, биз Унинг золим эмас, балки қутқарувчи; бошлиқ эмас, балки биродар; диктатор эмас, балки дўст эканлигини билиб оламиз. Чегараланганлигимизни тан олиш. Бутунлай таслим бўлишимизга иккинчи тўсиқ бу мағрурликдир. Биз фақатгина яратилган бўлиб ҳамма нарсани бажаролмаслигимизни тан олишни ҳоҳламаймиз. Бу энг қадимги васвасадир: “Сен Худога ўхшаб қоласан!” Ушбу истак, яъни бутунлай назорат қилиш бизнинг ҳаётимиздаги кўп стрессга сабаб бўлади. Бизнинг ҳаётимиз курашдир, лекин кўп кишилар бу кураш худди Ёқубникига ўхшаб аслида Худо билан кураш эканлигини тушунмайдилар. Биз Худо бўлишни ҳоҳлаймиз ва бу курашда ғалаба қозонишимизга ҳеч қандай йўл йўқ. Эйден Тозер айтганидек, “Кўпчилик ҳалигача азоб чекаётганлиги, ҳалигача қидириб юрганлиги, ҳалигача жуда оз ўсишда эканлигининг асосий сабаби улар ўзларининг охирларига етиб келмаганликларидадир. Биз ҳали ҳам буйруқлар беришга ҳаракат қиляпмиз ва Худонинг биздаги ишига халал беряпмиз.” Биз Худо эмасмиз ва ҳеч қачон бўлолмаймиз ҳам. Биз инсонлармиз. Агар биз Худо бўлишга ҳаракат қилсак, шунда биз айнан шу нарсани ҳоҳлаган Шайтонга ўхшаб қоламиз. Биз ўзимизнинг инсон эканлигимизни онгимизда тушунамиз, аммо уни ҳис қилмаймиз. Ўзимизнинг чегараланганлигимиз билан рўбарў келсак, биз ғазаб, жаҳл ва қаҳр билан ҳаракат қиламиз. Биз баландроқ (ёки пастроқ), ақллироқ, кучлироқ, қобилиятлироқ, гўзалроқ ва бойроқ бўлишни ҳоҳлаймиз. Биз бунинг ҳаммасига эга бўлишни ва уларни бажаришни ҳоҳлаймиз ва қачонки бу нарса содир бўлмаса, биз хафа бўламиз. Шунинг билан бирга қачонки Худо бошқаларга бизда мавжуд бўлмаган фазилатни кўрсак, биз ҳасаб, рашк ва ўзимизга ачинишни ҳис қиламиз. Таслим бўлиш нимани билдиради. Худога таслим бўлиш пассив ён бериш, ҳалокат ёки дангасалик учун узр сўраш эмас. Бу мартабани қабул қилиш эмас. Бу умуман тескари маънони англатиши мумкин: қурбон бўлиш ва ўзгариши керак бўлган нарсани ўзгартириш учун азоб чекишдир. Худо кўпинча таслим бўлган одамларни Ўзи учун жанг қилишга чақиради. Таслим бўлиш қўрқоқ ва латта кишилар учун эмас. Шунга ўхшаш, бу нисбий тафаккурдан воз кечиш ҳам эмас. Худо сизга берган онгни бекорга сарфламайди. Худо Унга хизмат қиладиган роботларни ҳоҳламайди. Таслим бўлиш сизнинг шахсиятингизни сиқилиши эмас. Худо сизнинг ягона шахсиятингизни ишлатилишини ҳоҳлайди. Таслим бўлиш уни қисқартириш ўрнига, аксинча кучайтириши даркор. К.С.Луис кузатганидек, “Қанчалик Худога бизни бошқаришига йўл қўйсак, шунчалик биз ўзимиздек бўламиз, чунки бизни У яратган. Худо биз улардек бўлишни ҳоҳлаган кишиларни ҳам яратган. Мен қачонки Масиҳга қайтсам, Унинг шахсиятига ўзимни топширсам, шунда ўзимнинг ҳақиқий шахсиятимга эга бўлишим мумкин.” Таслим бўлиш бўйсунишда аниқ намоён бўлади. Сиз У сўраган барча нарсага “ҳа Раббим” деб айтаверасиз. “Йўқ Раббим” дейиш қаршиликни билдиради. Сиз Исога бўйсунмасангиз Уни Раббим деб чақиролмайсиз. Туни билан балиқ тутолмагандан сўнг Симун Исо ундан яна бир бор сўраганда бўйсунди: “Устоз, бизлар туни бўйи уриниб, ҳеч нарса тутолмадик. Лекин Сенинг сўзинг бўйича тўрни ташлайман...” (Луқо 5:5) Таслим бўлган кишилар Худога Унинг гапи маъносиз туюлса ҳам бўйсунадилар. Бутунлай таслим қилинган ҳаётнинг бошқа кўриниши ишончдир. Иброҳим қаерга бораётгани ноаниқ бўлганда ҳам Худога эргашди. Ҳанна қачон бўлишини билмаган вазиятда Худонинг аниқ вақтини кутди. Мария қандай бўлишини билмаган ҳолда мўжиза кутди. Юсуф вазиятлар нима учун шундай содир бўлаётганини билмаган ҳолда Худонинг мақсадига ишонди. Ушбу кишиларнинг ҳар бири ўзларини Худога тўлиқ таслим қилганлар. Сиз қачонки бирор юмушни одамларни ишлатиш, кун тартибингизни мажбурлаш ва вазиятни бошқариш орқали эмас, балки Худо ҳал қилишига ишонганингизда Худога таслим бўлганингизни биласиз. Сиз Худо ишлашига йўд қўйинг. Сиз доимо “маъсулиятда бўлиш”ингиз шарт эмас. Муқаддас Каломда шундай ёзилган, “Худованд ҳузурида тинч тур, Унга умидвору мунтазир бўлгил.” (Забур 36:7). Янада қаттиқроқ синаб кўриш ўрнига, сиз Унга кўпроқ таянасиз. Сиз яна қачонки танқиддан таъсирланмай ўзингизни ҳимоя қилишга шошилмаганингизда Унга таслим бўлганингизни билишингиз мумкин. Таслим бўлган қалблар муносабатларда жуда яхшидирлар. Сиз таслим бўлганингизда бошқаларга чегара қўймайсиз, ўзингизни ҳуқуқларингизни талаб қилмайсиз ва ўзингизга хизмат қилмайсиз. Кўп инсонлар учун таслим бўлиш қийин бўлган нуқта бу пулдир. Кўпчилик шундай ўйлайди, “Мен Худо учун яшамоқчиман ва шу билан бирга кўпроқ пул ишлаб яхши яшаб бир кун нафақага чиқмоқчиман.” Нафақага чиқиш таслим қилинган ҳаётнинг мақсади эмас, чунки у ҳаётимизнинг асосий диққати учун Худо билан курашади. Исо шундай деган, “Сиз ҳам Худога, ҳам пулга бирдек сиғина олмайсизлар” ва “Хазинангиз қаерда бўлса, юрагингиз ҳам ўша ерда бўлур.” Ўзини таслим қилган энг олий намуна Исодир. Хочга михланишидан бир кун олдин Исо ўзини Худонинг режасига таслим қилди. У шундай ибодат қилди, “Эй азиз Отам! – деди. – Сен ҳамма нарсага қодирсан, бу заққум косани Менинг ёнимдан ўтказиб юборгин. Лекин Менинг истаганим эмас, Сенинг истаганинг бўлсин.”(Мапк 14:36) Исо “Худованд, агар Сен ушбу азобни олиб ташлай олсанг, илтимос шундай қилгин” деб ибодат қилмади. У аллақачон Худо ҳамма ишни қила олишини таъкидлаганди. Бунинг ўрнига У шундай ибодат қилди, “Худованд, агар ушбу азобни олиб ташлаш Сенинг ҳоҳишингда бўлса, илтимос шундай қилгин. Лекин агар бу Сенинг ироданг бўлса, бу Менин ҳам ҳоҳлаганимдир.” Ҳақиқий таслим бўлиш шундай дейди, “Ота, агар бу муаммо, оғриқ, касаллик ёки вазият мени ёки бошқаларни ҳаётида Сенинг улуғворлигинга хизмат қилса, илтимос уни олиб ташлама.” Етукликнинг ушбу босқичи осонлик билан келмайди. Исонинг вазиятида, У Худонинг режасидан шу даражада азоб чекдики, Унинг терлари қон томчилари бўлиб ерга оқиб тушди. Таслим бўлиш қийин ишдир. Бизнинг вазиятимизда, бу бизнинг ўзимизга қаратилган табиатимизга нисбатан кескин урушдир. Таслим бўлишнинг марҳамати. Муқаддас Калом Худога тўла таслим бўлишнинг афзалликлари ҳақида очиқ гапиради. Биринчиси, сиз тинчликда бўласиз: “Худо билан жанжаллашишни тўхтитинг! Агар сиз Унга ҳамфикр бўлсангиз, ниҳоят сизга тинчлик келади ва ҳаммаси ўз изига тушиб кетади”(Аюб 22:21). Кейингиси, сизда озодлик бўлади: “Лекин Худога шукурки ,илгари гуноҳга қул бўлганингиз ҳолда, энди ўзингиз қабул қилган таълимотнинг моҳиятига ситқидилдан берилгансизлар. Гуноҳ қилишдан озод бўлиб,солиҳликка ўзингизни қул қилиб қўйгансизлар ” (Римликлар 6:17, 18). Учинчиси, сиз ҳаётингизда Худонинг куч қудратини кўрасиз. Қаттиқ васвасалар ва енгилмас муаммолар Масиҳга топширилганда ҳал бўлади. Йешуа ўз ҳаётида энг катта жангга яқинлашганда, у Худони учратди, унга сажда қилди ва ўз режаларини Унга таслим қилди. Ушбу таслим қилиниш унга Йерихо устидан ғалабага олиб келди. Бу парадоксдир, яъни ғалаба таслим бўлганда келади. Таслим бўлиш сизни ожиз қилиб қўймайди, у сизни кучайтиради. Худога таслим бўлганингизда, сиз ҳеч нарсадан қўрқмаслигингиз ва бошқа нарсага таслим бўлмаслигингиз керак. Селвейшн Армини ташкил этган Уилиам Буз шундай деган, “Инсон куч қудратининг буюклиги унинг таслим бўлиши билан ўлчанади.” Таслим бўлган инсонлар Худо ишлатадиган инсонлардир. Худо Мариамни Исонинг онаси сифатида у қобилиятли ёки бой ёки гўзал бўлгани учун эмас, балки у бутунлай Унга таслим бўлгани учун танлади. Қачонки фаришта Худонинг номаълум режасини тушунтирганда, у осойишталик билан шундай жавоб берди, “Мана, мен Худованднинг бандасиман. Менга айтганинг келсин. Худонинг қўлига таслим қилинган ҳаётчалик кучлироқ нарса йўқдир. “Шундай қилиб, Худога итоат қилинглар.” Яшашнинг энг яхши йўли. Ҳар бир киши вақт ўтиши билан бирор инсонга ёки нарсага таслим бўлади. Агар бу Худо бўлмаса, сиз бошқаларнинг фикрлари ёки қарашларига, пулга, ғазабга, қўрқувга ёки ўзингизнинг кибрингизга, эҳтиросларингизга ёки ўзлигингизга таслим бўласиз. Сиз Худони улуғлаш учун яратилгансиз ва агар буни амалга оширмасангиз, ҳаётингизни топшириш учун бошқа нарсалар (бутлар) яратасиз. Сиз нимага таслим бўлишни танлашда эркинсиз, аммо унинг натижаларини танлашда эркин эмассиз. И.Стенли Жонс шундай дейди, “Агар сиз Масиҳга таслим бўлмасангиз, сиз тартибсизликларга таслим бўласиз.” Таслим бўлиш яшашнинг энг яхши йўли эмас, бу яшашнинг ягона йўлидир. Бошқа ҳеч нарса иш бермайди. Бошқа ёндашишларнинг ҳаммаси норозилик, хафагарчилик ва ҳалокатга олиб келади. Муқаддас Каломнинг Кинг Жеймс версиясида таслим бўлиш “сизнинг маъноли хизматингиз” деб аталган. Бошқа версия буни “Худога хизмат қилишнинг энг муносиб йўлидир” деб таржима қилган. Ҳаётингизни таслим қилиш ахмоқона ҳиссиёт импулси эмас, балки обдон ўйланган, фикр қилинган ҳаракат бўлиб, сиз ҳаётингиз билан бажара оладиган энг маъноли ва муносиб нарсадир. Шунинг учун Павлус айтган, “Лекин ҳоҳ ватанда, ҳоҳ ғурбатда жойлашсак, Раббимизга мақбул бўлиш учун жонбозлик қиламиз.”(2 Кор. 5:9). Худога “ҳа” деган вақтларингиз сизнинг энг доно вақтларингиз ҳисобланади. Баъзида йиллар ўтиб шу нарсани тушунасизки, ҳаётингизда Худонинг марҳаматига тўсқинлик қилаётган нарса бу бошқалар эмас, балики ўзингиз эканингиз – ўз ҳоҳишингиз, қайсар мағрурлигингиз ва шахсий орзуларингиздир. Сиз ўз режаларингизга диққатингизни қаратган ҳолда ҳаётингиздаги Худонинг мақсадини амалга ошира олмайсиз. Агар Худо Ўзининг ишини сизда бажармоқчи экан, бу шу нарса билан бошланади. Буларнинг ҳаммасини Худога беринг: ўтган пушаймонларингиз, ҳозирги муаммоларингиз, келажакдаги орзуларингиз, сизнинг қўрқувингиз, ҳаёлларингиз, ожизлигингиз, одатларингиз, яраларингиз ва хуморларингиз. Исо Масиҳни ҳайдовчи ўриндиғига қўйинг ва рулдан қўлингизни олинг. Қўрқманг: Унинг назоратидаги ҳеч бир нарса назоратдан четга чиқолмайди. Масиз бошчилигида ҳар бир нарсани ҳал қила оласиз. Сиз Павлусга ўхшаган бўласиз: “Мени қўллаб қувватлаётган Исо Масиҳнинг мадади билан ҳар нарсани қила оламан.” (Филппиликларга 4:13) Павлуснинг таслим бўлиш вақти у Дамашққа кетаётганиди кўзни қамаштирадиган ёруғлик орқали ерга йиқилиб тушганда содир бўлди. Бошқалар учун, Худо унча кескин бўлмаган усуллар билан бизнинг диққатимизни тортади. Шунга қарамай, таслим бўлиш фақат бир марталик ҳодиса эмас. Павлус шундай дейди, “Мен ҳар куни ўлаяпман.”Таслим бўлиш вақти бор, ҳамда таслим бўлишни амалда тадбиқ этиш бор ва бу вақти ўтиши билан бутун ҳаёт давом этади. Тирик қурбонлик билан муаммо шундаки, бу алтардан ташқарига судралиб чикиб кета олади, шунинг учун сиз ҳаётингизни ҳар куни эллик марта қайта таслим қилишингиз керак. Сиз буни ҳар кунлик одатингиз қилишингиз керак. Исо шундай деган, “Агар ким менга эргашишни истаса, ўзидан кечсин ва ҳар куни ўз хочини кўтариб, ортимдан юрсин.”(Луқо 9:23) Сизни огоҳлантириб қўяй: Қачонки сиз тўла таслим қилинган ҳаётда яшамоқчи бўлсангиз, бу синалиб кўрилади. Баъзида бу ноқулай, нотаниш, қиммат ёки бажариш мумкин бўлмаган вазифани бажаришни билдириши мумкин. Бу кўпинча сиз бажаришни ёқтирадиган ишнинг тескарисини бажаришни билдиради. Йигирманчи асрдаги Масиҳий раҳбарларнинг энг буюкларидан бири Кемпус Крусейд фор Крайстнинг асосчиси Бил Брайтдир. Бутун дунёдаги Крусейд ходимлари, Тўрт илоҳий қонун ва Исони ҳаёти филми орқали тўрт миллиарддан ортиқ киши хушхабар эшитди ва 150 миллионга яқин киши Масиҳни таниди ва келажакда абадиятда яшайдилар. Бир кун мен Билдан “Худо нега сени шунчалик ишлатди ва марҳаматлади?” деб сўраганимда у шундай жавоб берди: “Мен ҳали ёш бўлганимда Худо билан шартнома тузганман. Мен буни адабий қилиб остига исмимни ёзиб имзоладим. Унда шундай ёзилган “Бу кундан бошлаб мен Исо Масиҳнинг қулиман.”” Сиз Худо билан илгари шундай шартнома тузганмисиз? Ёки ҳали ҳам У мамнун бўлиб ҳаётингизда ишлаши ҳуқуқи тўғрисида Худо билан тортишиб курашмоқдамисиз? Ҳозир сиз Худонинг инояти, севгиси ва донолигига таслим бўладиган фурсатдир. Худонинг яқин дўстларига айланиш Биз Худонинг душманлари эканмиз, У Ўз Ўғлининг ўлими туфайли бизни Ўзи билан яраштириб қўйди. Энди У билан ярашган бўлсак, Унинг Ўғли ҳаётлиги туфайли нажот топишимиз янада аниқроқдир. Римликларга 5:10 Худо сизнинг энг яқин дўстингиз бўлишни ҳоҳлайди. Худо билан муносабатларингизнинг бар қанча қирралари мақжуд: Худо сизнинг Яратувчингиз ва Бунёдкорингиз, Раббингиз ва Устозингиз, Судянгиз, Халоскорингиз, Отангиз, Нажоткорингиз ва бошқалар. Лекин ҳайратли ҳақиқат шу: Ҳамма нарсага қодир Худо сизнинг Дўстингиз бўлишга интилади. Эден боғида биз Худонинг биз билан мукаммал муносабатини қўрамиз: Одам Ато ва Ҳаволар Худо билан яқин муносабатдан мамнун эдилар. У ерда урф одатлар, маросимлар ёки дин йўқ эди. Фақатгина Худо билан У яратган кишилар ўртасида севгига асосланган оддий муносабат мавжуд эди. Айбдорлик ва қўрқувдан холи равишда, Одам Ато ва Момо Ҳаво Худода шод эдилар ва Худо улардан шод эди. Биз Худонинг давомий ҳузурида яшаш учун яратилганмиз, лекин Биринчи гуноҳдан кейин мукаммал муносабат йўқотилди. Эски Аҳд вақтида баъзи кишиларгина Худо билан дўстликда имтиёзга эга эдилар. Мусо ва Иброҳим “Худонинг дўстлари”, Довуд эса “Худонинг қалбидаги инсон” деган ном олганлар ҳамда Аюб, Эноҳ ва Нуҳ Худо билан яқин дўстликка эга эдилар. Аммо Эски Аҳдда Худонинг билан дўстлик эмас Ундан қўрқиш асосий ўринни эгаллаган. Кейин Исо ушбу вазиятни ўзгартирди. У бизнинг гуноҳларимиз учун хочда тўлов тўлаганда, маъбаддаги бизни Худодан ажратиб туриш рамзи бўлган парда ўртасидан юқоридан пастга томон йиртилган ва бу Худога тўғридан тўғри муносабат яна мавжудлиги билдиради. Эски Аҳда руҳонийлар Худо билан учрашувга бир неча соатлаб тайёрланишган бўлсалар, биз эса Худога ҳар қачон яқинлаша оламиз. Муқаддас Каломда шундай ёзилган, “Ва бу билан кифояланиб қолмай, балки бизни Худо билан яраштириб қўйган Раббимиз Исо Масиҳ шарофати билан Худодан шодланиб юрибмиз.” (Римликларга 5:11) Худо билан дўстлик фақатгина Худонинг инояти ва Исо Масиҳнинг қурбонлиги туфайли содир бўлиши мумкин. “Буларнинг ҳаммасига Худо сабаб бўлди. У Масиҳ орқали бизни Ўзи билан яраштирди ва ҳамда одамларни Худо билан яраштириш хизматини бизга берди.”(2 Кор. 5:18). Эски қўшиқда шундай куйланган, “Бизнинг Исо билан қандай яхши дўстлигимиз бор”, аммо аслида Худо бизларни Учбирликнинг барча Шахслари билан дўстликка ва ҳамкорликка чақиради: бизнинг Отамиз, Ўғил ва Муқаддас Руҳ. Исо шундай деган, “Мен сизларни энди қул деб атамайман. Қул хўжайини нима қилишини билмайди. Сизларни дўстларим дейман, чунки Отамдан эшитган ҳамма нарсани сизларга билдирдим.”(Юҳанно 15:15). Ушбу оятдаги дўст сўзи одатий таниш бўлишни эмас, балки яқин ва ишонли муносабатни билдиради. Ушбу сўз тўй маросимидаги энг яхши киши ва шоҳнинг энг яқин, ишончли дўстларига нисбатан ҳам ишлатилган. Шоҳ саройида, хизматкорлар шоҳ билан маълум масофада турганлар, аммо шоҳнинг янг яқин дўстлари доираси яқин муносабат, тўғридан тўғри келиш ва ишончли ахборотларга эга бўлганлар. Ўша Худа мен билан яқин дўст сифатида ҳоҳлашини тушунишим қийин, лекин Муқаддас Каломда шундай ёзилган, “У сиз билан муносабатга оташин Худованддир.”(Чиқиш 34:14). Худо бизни Уни чин қалбимиз билан билишмизни жуда ҳоҳлайди. Аслида, У коинот тарихини яратаётганда, биз Унинг дўстлари бўлишимиз учун ҳаётимизнинг ҳар бир икир чикирини яратди. Муқаддас Каломда шундай ёзилган, “Худо барча одамзотни бир одамдан яратиб, ер юзига тарқалиб яшашига йўл қўйган. Инсониятнинг белгили даврларини, турли истиқомат жойларини Худо тайин этган. У ҳар биримизга жуда яқин бўлиб, пайпаслаб пайпаслаб бўлсада, Мени қидириб топинглар деб буюрмоқда.”(Ҳаворийлар 17:26,27). Худони таниб билиш ва Уни севиш бизнинг энг катта имтиёзимиз ва билиниш ва севилишимиз Худонинг энг катта шодлигидир. Худо шундай дейди, “Агар кимки мақтанмоқчи бўлса, Мени тушуниши ва билишидан мақтансин.... Бу нарсалар менга ёқимлидир.”(Йеремия 9:24) Ҳар ерда мавжуд, кўринмас ва мукаммал Худо билан чегараланган, гуноҳкор инсон ўртасидаги дўстликни тасаввур қилиш қийин. Бунга нисбатан Устоз шогирд, Яратувчи яратилганлар ёки Ота бола муносабатларини тушуниш осонроқдир. Лекин Худо мени дўст сифатида ҳоҳлаши нимани билдиради? Муқаддас Каломдаги Худо дўстларининг ҳаётига қараб, биз Худо билан дўстликнинг олти сирини ўрганамиз. Ушбу бобда бу сирларнинг иккитасини ва кейинги бобда қолган тўрттасини кўриб чиқамиз. ХУДОНИНГ ЯҚИН ДЎСТИ БЎЛИШ Узлуксиз мулоқот орқали. Сиз Худо билан ҳар ҳафтада жамоатга бориш ёки ҳатто ҳар куни сокин вақт ўтказиш орқали яқин муносабат ўрнатолмайсиз. Худо билан дўстлик У билан барча ҳаётий тажрибаларингизни бўлишиш орқали қурилади. Албатта, ҳар кунлик сокин вақт ўтказиш муҳимдир, лекин У жадвалингиздаги учрашувдан кўпроқ нарсани ҳоҳлайди. У ҳар бир фаолиятга, ҳар бир суҳбатда, ҳар бир муаммода ва ҳаттоки ҳар бир фикрда иштирок этишни ҳоҳлайди. Сиз ҳозир нима қилаётганингиз ёки ўйлаётганингиз ҳақида Худо билан суҳбатлашиш орқали У билан кун бўйи узлуксиз ва тугамас суҳбат қура оласиз. Бозорлик қилаётганда, машина ҳайдаётганда, ишлаётганда ёки ҳар кунлик ишингизни бажараётганда “Узлуксиз ибодат қилиш” Худо билан мулоқотни билдиради. “Худо билан вақт ўтказиш” У билан ёлғиз қолиш деб ўйлаш умумий нотўғри тушунчадир. Албатта, Исо кўрсатиб берганидек, сиз Худо билан ёлғиз вақтга муҳтожсиз, аммо бу фақатгина сизнинг уйғоқ вақтингизнинг бир қисми холос. Сиз қилишингиз мумкин бўлган ҳар бир иш агар Худони бунга таклиф қилиш ва Унинг ҳузурини ҳис қилиш орқали бажарилса, бу “Худо билан вақт ўтказишдир”. Худо билан узлуксиз мулоқотни ривожлантиришга оид мумтоз китоб бу Худонинг Ҳузурини Машқ Қилишдир. Бу ўн еттинчи асрда Брозер Лоренс томонидан ёзилган бўлиб, Франқия монастрлигидаги камтарона пишириқдир. Брозер Лоренс овқатлар тайёрлаш ва идишларни ювиш каби одатий ва қора ишларни ҳам Худони улуғлаш ва У билан биргаликда бўлишга қарата олди. Худо билан дўстликнинг калити нима қилаётганингизни ўзгартириш эмас, балки унга нисбатан муносабатингизни ўзгартиришингиздир. Сиз ўзингиз учун одатий қиладиган ишингиз, ейишми, чўмилишми, ишлашми, ҳордиқ чиқаришми ёки ахлатни олиб ташлашми ҳаммасини Худо учун қилишни бошлайсиз. Ҳозирги кунда биз Худони улуғлаш учун кунлик режаларимиздан “чекинишимиз” каби ҳис қиламиз, лекин бу Унинг ҳузурини машқ қилишни ўрганмаганимиздан далолат беради. Брозер Лоренс ҳаётимизда одатий юмушлар орқали Худога улуғворлик келтириш осон, бунинг учун алиҳида руҳий чекиниш қилиш шарт эмас дейди. Бу Худонинг баркамолигидир. Эденда, улуғлаш қатнашиш мумкин бўлган йиғилиш эмас, балки узлуксиз муносабат эди; Одам Ато ва Момо Ҳаво Худо билан тўхтовсиз биргаликда эдилар. Худо сиз билан ҳамма вақт бирга экан, Худо учун ҳозир сиз турган жойдан кўра яқинроқ жой йўқдир. Муқаддас Каломда шундай ёзилган, “У ҳамманинг устидан ҳоким, ҳамма орқали амал қилади, ҳаммада мавжуддир.”(Эфесликлар 4:6). Брозер Лоренснинг яна бир фойдали фикри бу узун ва мукаммал ибодат қилишга ҳаракат қилишдан кўра бутун кун давомида давомий қисқа қисқа суҳбатли ибодат қилишдир. Диққат эътиборни бир жойга жалб қилиш ва тарқоқ фикрларни таъсиридан халос бўлиш учун у шундай дейди, “Мен сизларга ибодатда бир қанча сўзларни ишлатишни маслаҳат бермайман, чунки узун суҳбатлар фикрларнинг тарқоқланишига сабаб бўлади.” Диққат эътибор тақчил бўлган даврда, оддий қабул қилиш мумкин ушбу 450 ёшли таклиф айниқса мувофиқ келади. Муқаддас Калом бизларга “доимо ибодатда бўлиш” кераклигини айтади. Буни қандай амалга ошириш мумкин? Бунинг бир йўли Масиҳийлар бир неча йил бажариб келган бутун кун давомида “нафас ибодати”дан фойдаланишдир. Сиз Исога бир нафасда айтиладиган қисқа галларни ва ифодаларни танлайсиз: “Исо Сен мен билан биргасан” “Сенинг иноятингни қабул қиламан” “ Мен сенга тобеман” “Мен Сени билишни ҳоҳлайман” “Мен Сенга тегишлиман” “Сенга таянишга ёрдам бергин”. Сиз қисқа Калом ифодаларидан ҳам фойдаланишингиз мумкин: “Мен учун ҳаёт Исо Масиҳдир” “Сен ҳеч қачон мени ташлаб кетмайсан” “Сен Менинг Худойимсан” Ушбу гаплар билан кўпроқ ибодат қилинг, токи бу сўзлар қалбингизга чуқурроқ илдиз отсин. Фақат шунга амин бўлингки, сизнинг мотивингиз Худони назорат қилиш эмас, балки Унга шон шараф келтиришдир. Худо ҳузурини машқ қилиш сиз ривожлантиришингиз мумкин бўлган маҳорат ёки одатдир. Худди бастакорлар ажойиб мусиқани осонлик билан чалиб билишлари учун ҳар куни шкалаларни машқ қилганларидек, сиз ҳам ўзингизни куннинг турли вақтларида Худо ҳақида фикр қилишинга мажбур қилишингиз керак. Сиз онгингизни Худони эслашга ўргатишингиз керак. Биринчидан, фикрингизни Худо ўша вақтда сиз билан биргалигига олиб келадиган эслатмалар тайёрланг. Атрофингизни кўринадиган эслатмалар билан бойитинг. Сиз шундай кичкина қайдномалар ёзишингиз мумкин, “Ҳозир Худо мен билан ва мен томондадир.” Бенедикт монахлари соатнинг ҳар бир соатдаги бонгидан ўша вақтда тўхтаб “ибодат вақти”ни ўткизиш сифатида фойдаланганлар. Агар сизда соат ёки уйғотувчи қўл телефони бор бўлса, ундан фойдаланишингиз мумкин. Баъзан Худонинг ҳузурини ҳис қиласиз; бошқа вақтларда эса йўқ. Агар сиз ушбу ишлар орқали Худонинг ҳузурини амалда кўришни қидираётган бўлсангиз бўлсангиз, сиз асосий нуқтани унутибсиз. Биз Худони яхши ҳис қилиш учун улуғламаймиз, балки яхши иш қилиш учун улуғлаймиз.Сизнинг мақсадингиз ҳис қилиш эмас, балки Худо доимо ҳозир эканлиги ҳақидаги ҳақиқатдан бохабар бўлишдир. Бу ҳаётий улуғлашдир. Узлуксиз фикр мулоҳаза қилиш орқали. Худо билан дўстликни барпо қилшнинг иккинчи йўли бутун кун давомида Унинг Каломи ҳақида фикр юритишдир. Бу фикр мулоҳаза қилиш дейилади ва Муқаддас Калом бизни такрор такрор Худо ким эканлиги, У нима қилганлиги ва нима деганлиги ҳақида фикр мулоҳаза қилишга ундайди. Худо нима деганини билмай туриб Худонинг дўсти бўлиш имконсиздир. Сиз Худони билмай туриб Уни севолмайсиз, ва Унинг Каломини билмай туриб Уни билолмайсиз. Муқаддас Каломда шундай ёзилган, “Худо Ўзини Самуелга калом орқали маълум қилди.” Худо ҳозир ҳам ўша усулни ишлатади. Сиз бутун кун давомида Каломни ўрганолмайсиз, лекин ўқиган ёки ёд олган оятларингизни онгингингизда қайта қайта мулоҳаза юритиш орқали бутун кун давомида фикр қилмишингиз мумкин. Фикр мулоҳазани кўпинча қийин ҳамда монахлар ва мистиклар томонидан сирли урф одат деб тушуниш нотўғридир. Лекин фикр мулоҳаза ҳамма хар жойда ўрганиши ва ишлатиши мумкин бўлган оддийгина фикрни бир жойга жамлашдир. Агар сиз бирор мумаммо ҳақида такрор ва такрор ўйласангиз бу ташвиш дейилади. Қачонки Худонинг Каломи ҳақида такрор ва такрор фикр юритсангиз бу фикр мулоҳазадир. Агар сиз қандай ташвиш қилишни ўрганган бўлсангиз, қандай фикр мулоҳаза қилишни ҳам биласиз! Сиз фақатгина диққатингизни ўзингизнини ташвишларингиздан Худонинг Каломига қаратасиз холос. Қанчалик Худонинг Каломи ҳақида фикр юритсангиз, шунчалик ташвишингиз камаяди. Худо Аюб билан Довудни яқин дўстларим деб аташининг сабаби, улар Худо Қаломини ҳамма нарсадан устун қўйиб, у ҳақда бутун кунлари давомида фикр қилганлар. Аюб шундай дейди, “Мен Унинг Каломини ҳар кунлик нонимдан кўра қадрлироқ деб биламан.”(Аюб 23:12). Довуд эса шундай деган, “Қонунингни мен қанчалик севаман, Кун бўйи у фикр хаёлимда менинг” (Забур 118:97) “Мен Худованднинг ишларини хотирлайман, У азалдан яратган барча мўъжизаларни эслайман”(Забур 76:12) Дўстлар сирларни бўлишадилар ва агар сиз Унинг Каломи ҳақида кун бўйи фикр қилиш одатини шакллантирсангиз Худо сиз билан Ўзининг сирларини бўлишади. Худо Иброҳимга Ўз сирларини айтган ва У Дониёл, Павлус, шогирдлар ва бошқа дўстлар билан ҳам шундай қилган. Агар сиз Инжилни ўқисангиз ёки бирор ваъз ёки кассета эшитсангиз, уни дарҳол унутиб кетаверманг. У ҳақда қайта қайта фикр юритиш орқали ҳақиқатни қайта кўриб чиқишга онгингизни одатлантиринг. Худо нима деганини қайта кўриб чиқишга қанчалик кўп вақт сарфлашингиз, шунчалик кўп Унинг “сирларини” тушунасиз ва буни кўп инсонлар эплай олмайдилар. Муқаддас Каломда шундай ёзилган, “Худованд ўз сирини худотарсларга очар, Ундан қўрққанларга илоҳий аҳд насиб этар.”(Забур 24:14) Кейинги бобда Худо билан дўстликни ўстириш ҳақидаги қолган тўрт сирни кўриб чиқамиз, лекин эртага кутманг. Бугун Худо билан суҳбатлашишни ва Унинг Каломи ҳақида фикр юритишни бошланг. Ибодат Худога гапиришингизни таъминлайди; Фикр мулоҳаза эса Худони сизга гапиришини таъминлайди. Иккаласи ҳам Худо билан дўстлашиш учун муҳимдир. Худо билан дўстликни ривожлантириш У художўйларга дўстликни таклиф қилади. Ҳикматлар 3:32 Худога яқинлашинглар, шунда У сизларга яқинлашади. Ёқуб 4:8 Сиз Худога ўзингиз танлаганингизча яқинсиз. Бошқа дўстликка ўхшаб, сиз Худо билан дўстлигингизни ривожлантиришингиз керак. Бу тасодифий содир бўлмайди. Бу ҳоҳиш, вақт ва энергия талаб қилади. Агар сиз Худо билан чуқурроқ ва яқинроқ боғланишда бўлишни ҳоҳласангиз, сиз У билан ҳис туйғуларингизни самимий бўлишишингиз, У бирор нарсани айтганида Унга ишонишингиз, У нима ҳақида қайғурса, сиз ҳам шу ҳақда қайғуришни ўрганишингиз ва Унинг дўстлигини ҳамма нарсадан кўпроқ ҳоҳлашни ўрганишингиз зарур. Мен Худо билан самимий бўлишни ўрганишим керак. Худо билан чуқурроқ муносабатга тўсқинлик қилувчи биринчи нарса, бу хатоларингиз ва ҳис туйғуларингиз ҳақида тўлиқ самимийликдир. Муқаддас Каломдаги Худонинг бирор дўсти ҳам мукаммал бўлмаганлар. Агар Худо билан дўст бўлиш учун мукаммаллик талаб қилинса, биз ҳеч қачон Унинг дўсти бўлолмас эдик. Бахтимизга, Худо инояти туфайли, Исо Масиҳ ҳали ҳам “гуноҳкорлар дўстидир.” Муқаддас Каломда Худонинг дўстлари ҳис туйғулари ҳақида самимий бўлиб, Худони кўпинча шикоят қилганлар, қоралаганлар ва талашганлар ҳам. Худо эса бундай самимийликдан ташвишланмади; аслида буни қўллаб қувватлади. Худо Иброҳимга Содум шаҳрини қутқариш учун ҳаракат қилишга йўл қўйди. Иброҳим шаҳарни қутқариб қолиш учун Худога билан 50 кишидан 10 кишигача тортишди ва кўп саволлар берди. Шунинг билан бирга, Худо Довуднинг носодиқлик, сотқинлик ва ташлаб кетишдан қораланганларига чидади. Йеремия Худога “мени алдадинг” деган вақтда Худо уни ҳалок қилмади. Аюб ўзининг азоб уқубатларида аччиғини сочишига рухсат берилди ва Худо Аюбни самимий бўлгани учун ҳимоя қилди ва нотўғри тушунчалари учун унинг дўстларига танбеҳ берди. Худо уларга шундай деди, “Сизлар Мен ҳақимда ёки Мен билан Аюбдек самимий бўлмадингизлар. ... Ҳозир Аюб сизлар учун Менга ибодат қилади ва Мен унинг ибодатини эшитаман. ”(Аюб 42:7) Самимий дўстликнинг ажойиб намунасида Худо Исроилга бўйсунмагани учун бутун жирканишини намойиш этди. У Мусога Исроилликларга Ваъда Қилинган Ерни беришини, лекин унга бир қадам ҳам юролмаслигини айтди! Худо ҳаммасидан тўйиб кетган эди ва У Мусога қандай ҳис туйғуга эга эканлигини яширмади. Мусо Худонинг дўсти сифатида қуйидагича жавоб қайтарди: “ “Мана, Сен менга бу одамларга йўл кўрсат дейсан, лекин менга кимни юборишингни айтмаяпсан .... Агар мен Сен учун шундай махсус эканман, мени режаларингдан хабардор қилгин ... Унутмагин, булар СЕНИНГ одамларинг, Сенинг маъсулиятинг... Агар Сенинг ҳузуринг бу ерда йўл кўрсатишни бошламаса, ҳозироқ бу саёҳатни тўхтатгин! Қандай қилиб Сен мен билан ва одамларинг билан бирга эканлигингни билишим мумкин? Сен биз билан саёҳат қиляпсанми ёки йўқми? ...” Худо Мусога шундай деди: “Яхши. Сен айтганингдек бўлсин; буни ҳам бажараман, чунки Сени яхши биламан ва сен Мен учун махсуссан.””(Чиқиш 33:12-17) Худо сиз учун ҳам шундай самимий ва жўшқин самимийликни бажариши мумкинми? Албатта! Ҳақиқий дўстлик очиқликка асосланади. Нима эшитилаётган бўлса Худо уни ҳақиқийликдек кўради. Худо Ўзининг дўстларининг оташин сўзларига қулоқ солади; У олдиндан маълум диндорлик сўзларидан зерикади. Худонинг дўсти бўлиш учун Худога самимий бўлиб, нима гапиришни олдиндан ўйлаш эмас, балки ҳақиқий ҳис туйғуларингизни бўлишишингиз керак. Сиз ҳаётингизнинг қайсидир вақтида Худога нисбатан хафагарчилигингизни ва яширин ғазабингизни тан олиб алданганингизни Унга билдиришингиз керак. Агар биз Худо ҳамма нарсани ҳаётимизда яхшилик учун бажаришини тушунишдек етукликка эришмасак, “Худо бўлганимда кўринишим, келиб чиқишим, жавобсиз ибодатларим, олдинги азобларим ва бошқаларни ўзгартирардим” деб Худодан хафа бўлиб юраверасиз. Кишилар кўпинча бошқалар томонидан етказилган оғриқлар учун Худони айблайдилар. Бу эса худди Уилям Бакс айтганидек, Худо билан яширин ихтилофни келтириб чиқаради. Аччиқланиш Худо билан дўст бўлиш учун энг катта тўсиқдир: Худо бунга рухсат берган бўлса нега мен У билан дўст бўлишим керак? Бунинг чораси эса, Худо биз учун ҳаттоки оғриқли ва тушуниш қийин бўлса ҳам доимо яхшиликка ишлашини фаҳмлашимиздир. Аммо аччиғингизни фаҳмлашингиз ва ҳис туйғунгизни очиқ намоён қилишингиз тузалишдаги биринчи қадамдир. Муқаддас Каломдаги кўпгина кишилардек, Худога қандай ҳис қилаётганингизни айтинг. Худо бизга Забур саноларини, яъни жўшқинлик билан гапириш, иккиланишлар, қўрқув, аччиқланишлар ҳамда шу билан бирга чуқур оташинлик, шукрона, улуғлаш ва имон каломларига тўла тоат ибодат китобини берганки, бу бизга очиқ самимийликни ўргатади. Ҳар бир мумкин бўлган ҳиссиётлар Забурда келтирилган. Қачонки сиз Забурдан Довуднинг ёки бошқа кишининг ҳиссиётини ўқисангиз шуни билингки, Худо сиздан ҳам айнан шундай ҳиссиётларингизни сақламасдан улуғлашингизни ҳоҳлайди. Сиз ҳам Довудга ўхшаб ибодат қилишингиз мумкин: “Кўнглимни Унинг олдига очаман, Қайғуларимни Унга сўзлаб бераман.”(Забур 141:2) Шу нарсани билиб қўйиш керакки, Худованднинг яқин дўстлари Мусо, Довуд, Иброҳим, Аюб ва бошқаларда шубҳаланиш хуружлари ҳам бўлган. Лекин улар ушбу ҳис туйғуларни диний сафсаталар билан яшириш ўрнига, уларни Худо олдида очиқ намоён қилганлар. Шубҳаланишни намоён қилиш баъзида Худо билан яқинлик учун қўйилган биринчи қадам ҳисобланади. Мен Худога имон билан бўйсунишни танлашим шарт. Қачонки сиз Худонинг донолигига ишониб, ҳаттоки тушунмасангиз ҳам У айтган барча ишни бажарсангиз, сиз Худо билан дўстлигингизни мустаҳкамлаган бўласиз. Биз одатда бўйсунишни дўстликнинг бир фазилати деб ўйламаймиз; бу фазилат ота онамиз, раҳбар ёки бошқа бир юқорироқ лавозимдаги кишиларга нисбатан муносабатимизга тегишлидир. Аммо Исо очиқ намоён қилдики, бўйсуниш Худога яқинлик ҳолатидир. У шундай дейди, “Агар сизлар буюрганларимни бажо келтирсангизлар, Менинг дўстларим бўласизлар.”(Юҳанно 15:14) Ўтган бобда таъкидлаб ўтганимдек, Исо бизни “дўстларим” деб аташи, саройдаги“шоҳнинг дўстлари” маъносида келади. Ушбу яқин кишиларда махсус имтиёзлар бўлсада, улар шоҳга тобе бўлиб, унинг қарорларига бўйсунишлари шарт эди. Биз Худонинг дўстларимиз, лекин Унинг тенгдошлари эмасмиз. У бизнинг суюкли бошлиғимиздир ва биз Унга эргашамиз. Биз Худога вазифа, қўрқув ёки мажбуриятдан эмас, балки Унга севганимиздан ва У ҳар бир ишни бизга яхшиликка бажаришига ишонганимиздан келиб чиқиб бўйсунамиз. Биз Масиҳга қилган барча ишлари учун миннатдорчилигимиздан эргашишни ҳоҳлаймиз ва унга қанчалик яқинроқ эргашсак, муносабатларимиз шунчалик мустаҳкамланиб боради. Масиҳга ишонмайдиганлар Масиҳийлар айбдорлик, мажбурият ва жазодан қўрқиб бўйсунадилар деб ўйлайдилар, лекин тескариси тўғридир. Биз кечирилган ва эркин бўлганимиз учун севгидан келиб чиқиб бўйсунамиз ва бўйсунишимиз катта хурсандчилик келтиради! Исо шундай дейди, “Отам мени қандай севган бўлса, Мен ҳам сизларни шундай севдим. Менинг муҳаббатимга содиқ қолинглар. Мен Отамнинг амрларига амал қилиб, Унинг муҳаббатига содиқ қолганман. Худди шу сингари сизлар ҳам, агар Менинг амрларимга амал қилсангизлар, муҳаббатимга содиқ қоласизлар. Менинг шодлигим сизларга ўтсин ва кўнглингиз қувончларга тўлсин деб, Мен бу сўзларни сизларга айтдим.”(Юҳанно 15:9-11) Эътибор берган бўлсангиз, Исо бизлардан Унинг Отасига бўлган муносабатдек муносабат қилишимизни ҳоҳлайди. Унинг Отаси билан муносабати бизнинг Унга бўлган дўстлигимиз учун намунадир. Исо ҳар бир ишни севгидан келиб чиқиб Отаси айтганидек бажарди. Ҳақиқий дўстлик пассив эмас; у фаолдир. Қачонки Исо бизларга бошқаларни севиш, муҳтожларга ёрдам бериш, бор бўлган нарсаларимизни бўлишиш, ҳаётимизни тоза сақлаш, кечиримли бўлиш ва бошқаларни Унга олиб келишни айтганида бизни севги дарҳол бўйсунишга етаклайди. Биз Худо учун “буюк ишлар” қилишга ҳаракат қиламиз. Аслида, биз кичик ишларни севги билан бўйсунишдан келиб чиқиб бажарсак, Худо кўпроқ хурсанд бўлади. Буни бошқалар пайқамаслиги мумкин, лекин Худо буни билади ва улуғлаш ҳаракати сифатида қабул қилади. Буюк имкониятлар ҳаётимизда бир марта келиши мумкин, лекин кичик имкониятлар ҳар куни атрофимизни ўраб олади. Ҳаттоки ҳақиқатни гапириш, мулойим бўлиш ва бошқаларга далда бериш каби кичик ҳаракатлар орқали Худонинг юзида табассум бўлишига сабаб бўламиз. Худо ибодат, куйлаш ва қурбонликларимиздан кўра оддий бўйсунишни қадрлайди. Муқаддас Каломда шундай ёзилган, “Нима Худони кўпроқ мамнун қилади: куйдириладиган қурбонликми ёки Унинг овозига бўйсунишми? Қурбонлик келтиргандан кўра бўйсуниш афзалроқдир.”(1 Самуэл 15:22) Исо Ўзининг хизматини ўттиз ёшида Яҳё томонидан чўмдирилгандан сўнг бошлади. Ўша вақтда Худо самодан гапирди: “Бу Менинг севикли Ўғлимдир, Ундан мамнунман.”(Матто 3:17) Исо ўттиз йил давомида қилган қайси иши Худони мамнун қилди? Муқаддас Калом ўша яшириг йиллар ҳақида фақат Луқо 2:51 дан бошқа ҳеч нарса айтмайди: “\Исо улар билан бирга жўнаб, Носирага қайтиб келди. Уларга итоатли бўлиб юрди.”(Луқа 2:51) Ўттиз йил яшаш фақат икки сўзда мужассамлашган: “итоатли бўлиб юрди”! Худо қадрлайдиган нарсани қадрлашни танлашим шарт. Шу дўстларнинг ишидир – бошқасига муҳим бўлган нарса ҳақида ғамхўрлик қиладилар. Қанчалик Худога дўст бўлсангиз, шунчалик У ғамхўрлик қиладиган нарсага ғамхўрлик қиласиз, қайғурадиган нарсаларга қайғурасиз ва унга шодлик келтирадиган нарсалардан мамнун бўласиз. Павлус ушбу мисолларнинг энг яхшидир. Худонинг кун тартиби унинг кун тартиби ва Худонинг жафоси унинг жафоси эди: “Мен сизларни Худонинг рашки билан қизғаняпман, чунки сизларни бир пок бокира қизни ягона эрга никоҳлагандай, Масиҳга тақдим этдим.”(2 Кор. 11:2). Довуд ҳам шундай ҳис қилган: “Сенинг уйингга бўлган рашким менинг ичимни кемиряпти. Сени таҳкир қилувчиларнинг ҳақорати менинг бошимга тушди”(Забур 68:10) Худо нима учун кўпроқ ғамхўрлик қилади? Унинг одамларининг қутулишидир. У йўқолган ҳар бир боласининг топилишини ҳоҳлайди! Исо ерга келишининг ягона сабаби шудир. Худонинг қалби учун қадрдон бўлган нарса Унинг Ўғлининг ўлимидир. Иккинчи қадрдон нарса бу ушбу хабарни Унинг фарзандлари бошқалар билан бўлишишларидир. Худонинг дўсти бўлиш учун, атрофингиздаги Худо ғамхўрлик қиладиган кишилар учун ғамхўрлик қилишдир. Худонинг дўстлари ўз дўстларига Худо ҳақида айтиб берадилар. Худо билан дўстлигимни бошқа ҳар қандай нарсадан устун қўйишим керак. Забур шундай ҳоҳишдаги мисоллар билан тўладир. Довуд Худони ҳамма нарсадан кўпроқ билишни ҳоҳлади; у истайман, жудо ҳоҳлайман, ташна бўламан, оч қоламан каби сўзларни ишлатган. У Худога ташна эди. У шундай дейди, “Худованддан бир тилагим бор, фақат ўшани излайман: Худованд уйида умрбод турайин, Худованд жамолини тамошо қилайин, Унинг маъбадини зиёрат қилиб.” (Забур 26:4) Бошқа санода шундай дейди, “Сенинг иноятинг ҳаётдан ҳам афзалдир.”(Забур 62:4) Ёқубнинг Худога унинг ҳаётини марҳаматлашига бўлган оташи шунчалик жўшқин эдики, у Худо билан тун давомида курашиб чиқди, ва шундай деди, “Мени дуо қилмагунингча қўйиб юбормайман”(Ибтидо 32:26) Ушбу ҳикоянинг ҳайратланарли жойи шундаки, барча нарсада қодир Худованд Ёқубга ғалаба қозонишига йўл қўйди. Агар биз Худо билан курашсак, У биздан хафа бўлмайди, чунки курашиш шахсий алоқани бва яқинликни билдиради. Шу билан бирга бу оташин ҳаракатдир ва Худо биз У учун оташин бўлганимизни ёқтиради. Павлус Худо билан оташин дўстликни ҳоҳлаган инсондир. Ҳеч нарса унчалик муҳим эмас эди; бу асосий устунлик, тўлиқ жалб бўлиш ва ҳаётининг умумий мақсади эди. Шу сабабли Худо Павлусни буюк ишларда ишлатди. Муқаддас Каломда шундай ёзилган, “Қани энди Масиҳнинг азобларида қатнашиб, ўлимида ҳам Унга эргашиб, Унинг Ўзинию тирилишининг қудратини билиб олсам.”(Филиппиликлар 3:10) Ҳақиқат шуки, сиз Худога ўзингиз танлаганингизчалик яқинсиз. Худо билан яқинлик тасодиф эмас, балки танловдир. Сиз буни ҳоҳиш билан қидиришингиз шартдир. Сиз буни ҳамма нарсадан кўпроқ ҳоҳлайсизми? Бунинг сиз учун қадри нима? Бу бошқа нарсалардан воз кечишга арзийдими? Бу керак бўладиган маҳорат ва одатларни ривожлантиришга арзийдими? Сиз ўтмишда Худо билан оташин муносабатда бўлиб уни йўқотган бўлишингиз мумкин. Бу Эфесдаги имонлиларнинг муаммоси эди – биринчи муҳаббатларини ташлаб кетган эдилар. Улар барча тўғри ишларни севгидан эмас, балки вазифадан келиб чиқиб бажараётган эдилар. Агар сиз руҳий қийинчиликларга учраган бўлсангиз ҳайрон бўлманг, Худо ҳаётингизда оғриққа йўл қўйиб беради. Оғриқ оташинликнинг ёқилғисидир – бу бизни одатда эга бўлишмиз керак бўлмаган нарсада ўзгаришимизни учун энергия бўлиб хизмат қилади. К.С.Луис шундай дейди, “Оғриқ Худонинг мегафонидир.” Бу Худони бизни руҳий бепарволикдан ўйғотиш йўлидир. Муаммоларингиз жазо эмас; улар уйғонишингиз учун севикли Худонинг чақириғидир. Худо сизга муҳтож бўлиб қолган йўқ; У сизни У билан муносабатга қайтишингиз учун барча ишни амалга оширишга тайёрдир. Аммо Худога бўлган оташин жўшқинлигингизни уйғотадиган бошқа йўл ҳам мавжуд: Худога уни беришни сўранг ва токи эга бўлмаганингизча сўрайверинг. Бу ҳақда кун давосида ибодат қилинг: “Қадрдоним Исо, ҳамма нарсадан кўпроқ мен Сени кўпроқ таниб билишни истайман”. Худо Бобилга асир бўлганларга шундай деган, “Агар сиз чиндан ҳам Мени қидириб топмоқчи бўлсангиз, буни ҳамма нарсадан кўпроқ ҳоҳланг, Мен аминманки сиз афсус қилмайсиз.”(Йеремия 29:13) СИЗНИНГ ЭНГ МУҲИМ МУНОСАБАТИНГИЗ Худо билан дўстлигингизни ривожлантиришдек муҳим ҳеч нарса, мутлақо ҳеч нарса йўқдир. Бу муносабат абадий давом этувчи муносабатдир. Павлус Тимўтийга шундай деган, “Худога мақбул бўлмаган қуруқ гаплар ва ёлғондан “билим” дейилган пуч фикрлардан узоқлаш.”(1 Тимутий 6:21) Сиз ҳаётингиздаги энг муҳим нарсани йўқотяпсизми? Сиз ҳозир бу учун ҳозирдан бирор чора кўришни бошлашингиз мумкин. Эсда тутинг, бу сизнинг танловингиздир. Сиз Худога ўзингиз танлаганингизчалик яқинсиз. Худони мамнун қиладиган улуғлаш Раббинг бўлган Худовандни бутун қалбинг билан, бутун жонинг билан, бутун онгинг билан ва бутун қувватинг билан севгин. Марк 12:30 Худо сизни тўлиғингизча ҳоҳлайди. Худо ҳаётингизни бирор бир қисмини ҳоҳламайди. У сизнинг бутун қалбингиз, бутун жонингиз, бутун онгингиз ва бутун қувватингизни ҳоҳлайди. Худо сизнинг ярим қалбан бағишланишингиз, қисман бўйсунишингиз ва ортиб қолган пулингиз ва вақтингизни ҳоҳламайди. У сизнинг ҳаётингизнинг кичикроқ бўлакчаларини эмас, балки бутунлай бағишланишингизни ҳоҳлайди. Самариялик аёл Исо билан топиниш учун энг яхши вақт, жой ҳамда йўл ҳақида баҳслашди. Исо ушбу ташқи кўринишлар аҳамиятсизлигини айтди. Қаерда топинишингиз нима учун топинишингиз ва топинишда қанчалик Худога ўзингизни бағишлашингиздек муҳим эмас. Топинишнинг тўғри ва нотўғри йўллари бор. Муқаддас Каломда шундай ёзилган, “Биз эса ўткинчи эмас, боқий подшоҳликка муяссар бўлганимиз учун Худодан миннатдор бўлайлик, Унга маъқул бўладиган эҳтиром ва қўрқув билан хизмат қилайлик. (Ибронийлар 12:28) Худони мамнун қиладиган улуғлашнинг тўрт хусусияти бор: Улуғлашимиз тартибли бўлса Худо мамнун бўлади. Кишилар кўпинча “Худо ҳақида ... ...дек тасаввур қилиш ёқади” дейдилар ва улар улуғламоқчи бўлган тасаввурларидаги Худо ҳақида бўлишадилар. Аммо биз ўзимизнинг қулай ҳамда сиёсий жиҳатдан тўғри бўлган Худо суратимизни яратолмаймиз ва Уни улуғлай олмаймиз. Бу бутпарастликдир. Улуғлаш бизнинг Худо ҳақидаги тасаввуримиз эмас, балки Калом ҳақиқатига асосланган бўлиши керак. Исо самариялик аёлга шундай деди, “Бироқ вақт-соати билан ҳақиқий топинувчилар Отага Руҳ ва ҳақиқат билан топинадилар, ана ўша вақт-соат келди! Ота шу йўсинда Ўзига топинувчиларни излайди.”(Юҳанно 4:23) “Ҳақиқатда топиниш” Муқаддас Каломда тасвирланган ҳақиқий Худога топинишни билдиради. Улуғлашимиз ҳақиқий бўлса, Худо ундан мамнун бўлади. Исо сиз “руҳда топинишингиз” керак деганда, У Муқаддас Руҳни эмас, ўзингизнинг руҳингизни назарда тутаётган эди. Сиз Худо суратида яратилиб, танада яшаётган руҳсиз ва Худо руҳингизни У билан мулоқотда бўлиш учун яратган. Улуғлаш сизнинг руҳингизнинг Худо Руҳига жавобидир. Исо “Худони бутун қалбингиз ва жонингиз билан севинг” деганида У улуғлаш ҳақиқий ва чин юракдан бўлиши кераклигини назарда тутади. Бу фақатгина тўғри сўзлар ишлатилишидан иборат эмас; сиз нима айтаётганингизни маъносини билдираётган бўлишингиз керак. Қалбсиз улуғлаш умуман улуғлаш ҳисобланмайди! Бу қадрсиз бўлиб, Худони ҳақорат қилишдир. Худони улуғлаётганимизда У бизнинг сўзларимиздан кўра қалбимиздаги муносабатимизни текшириб кўради. Муқаддас Каломда шундай ёзилган, “Кишилар ташқи қиёфани қадрлайдилар, аммо Худованд ички қиёфага қарайди.” (1 Самуел 16:7) Улуғлаш Худони мамнун қилар экан, бу сизнинг ҳиссиётларингизни қамраб олади. Худо сизга ҳиссиётларни унга теран ҳис туйғулар билан тоат ибодат қилишингиз учун берган, лекин бу ҳиссиётлар сохта эмас, балки ҳақиқий бўлиши керак. Худо иккиюзламачиликдан нафратланади. У улуғлашда ўзини кўрсатиш ёки пеш қилишни ҳоҳламайди. У сизнинг самимий ва ҳақиқий севгингизни ҳоҳлайди. Биз Худога номукаммал тоат ибодат қилишимиз мумкин, аммо Уни носамимий улуғлай олмаймиз. Албатта самимийликни ўзи етарли эмас; сиз самимий бўла туриб нотўғри бўлишингиз мумкин. Шунинг учун ҳам ҳақиқат ҳам руҳ талаб қилинади. Улуғлаш ҳам тартибли ҳам ҳақиқий бўлиши шарт. Худони мамнун қиладиган улуғлаш теран ҳиссиётли ва чуқур доктриналидир. Биз ҳам қалбимизни ҳам онгимизни ишлатишимиз керак. Ҳозирги кунда кўпчилик мусиқадан ҳис туйғуга берилишни Муқаддас Руҳ таъсирида бўлиш деб тушунади, аммо булар бир хил эмас. Ҳақиқий улуғлаш сизнинг руҳингиз мусиқага эмас Худо Руҳига жавоб бераётганда содир бўлади. Аслида, баъзи ҳиссиётли ашулалар бизни улуғлашимизга тўсқинлик қилади, чунки улар фикрларимизни Худога қаратиш ўрнига ўзимизга қаратади. Сизнинг улуғлашда энг катта чалғишингиз ўзингиздир – қизиқишларингиз ва бошқалар сиз ҳақингизда нима ўйлашлари ҳақида қайғуришингиздир. Масиҳийлар Худони улуғлашда муносиб ва ҳақиқийлик жиҳатидан фарқ қиладилар, амма бу тафовут уларнинг шахсият ва келиб чиқишларидаги фарқни акс эттиради холос. Улуғлашнинг бир қанча шакллари Муқаддас Каломда айтиб ўтилган, улардан иқрор бўлиш, куйлаш, бақириш, қўрқувда туриш, тиз чўкиш, рақсга тушиш, шодликдан шовқин солиш, гувоҳлик айтиш, мусиқа асбобларини чалиш ва қўлларни кўтариш ҳисобланади. Улуғлашнинг энг муносиб йўли бу Худо сизга берган шахсиятингиз ва келиб чиқишингизга асосланган Худога бўлган севгингиз орқали ҳақиқатда Уни улуғлашингиздир. Дўстим Гери Томас эътибор беришича кўпгина Масиҳийлар улуғлаш изига ёпишиб қолганликлари ва бундан қониқмаётгандай туюладилар, чунки улар ҳақиқий дўстлик ўрнига, Худо уларни улуғлашлари учун уларни ягона қилиб шакллантирган йўлдан бошқа йўл ва бағишлов усуллардан фойдаланиб Унга тоат ибодат қиладилар. Гари Агар Худо бизларни Ўзи истаган ҳолда бошқача яратган экан, нима учун ҳамма Худони бир йўлда яхши кўриши керак? деб қизиқди. Бир қанча Масиҳий китобларни ўқиб, бир қанча етук Масиҳийлар билан суҳбатлашиб Гари шундай хулосага келдики, Масиҳийлар 2000 йил давомида Худо билан яқин бўлиш учун бир қанча йўллардан фойдаланганлар: ташқарида бўлиш, ўрганиш, ашула айтиш, ўқиш, рақсга тушиш, санъат яратиш, бошқаларга хизмат қилиш, ёлғиз қолиш, бошқалар билан бирга вақт ўтказиш ва бошқа бир қанча ҳаракатларда иштирок этиш. Ўзининг Муқаддас Йўл номли китобида, Гари Худога яқин бўлишлари учун тўққиз йўлни таъкидлаб ўтади: Натуралистлар Худони севишлари учун ташқарида, табиат қўйнида бўлишдан илҳомланадилар. Ҳиссиётчилар Худони ўзларининг сезгилари билан севадилар ва гўзал улуғлаш хизматида фақат эшитиш эмас, балки кўриш, татиб кўриш, ҳидлаш ва ушлаш кабиларни ёқтирадилар. Анъанавийчилар Худога урф одатлар, белгилар ва ўзгармайдиган таркиблар билан яқинлашадилар. Асетиклар Худони оддийлик ва ёлғизликдар севишни афзал кўрадилар. Активистлар Худони ёвузликларни қаршилаб, адолатсизликка қарши курашиб ва дунёни яхшироқ қилиш учун ишлаш билан севадилар. Ғамхўрлик қилувчилар Худони бошқаларни севиш ва уларнинг муҳтожликларини қондириш орқали севадилар. Энзазиастлар Худони қутлов орқали севадилар. Кузатувчилар Худони мақташ орқали яхши кўрадилар. Зиёлилар Худони онглари билан ўрганиш орқали севадилар. Худони улуғлаш учун ва У билан дўстлашиш учун “ҳаммасига мос тушувчи” йўл йўқдир. Бир нарса муқаррардир: Сиз Худога У сизни ҳоҳламаган инсон бўлиш орқали улуғворлик келтиролмайсиз. Худо сизни ўзингиз бўлишингизни ҳоҳлайди. “Бироқ вақт-соати билан ҳақиқий топинувчилар Отага Руҳ ва ҳақиқат билан топинадилар, ана ўша вақт-соат келди! Ота шу йўсинда Ўзига топинувчиларни излайди.” (Юҳанно 4:23) Улуғлашимиз тафаккурли бўлса Худо мамнун бўлади. Исонинг “Худони бутун онгингиз билан севинг” деган гапи Янги Аҳдда тўрт марта учрайди. Худо бизнинг фикрсиз мадҳия куйлашимиз, такрорий ибодат гаплари ёки эътиборсизларча “Худони улуғланг” деб қичқиришимиздан мамнун бўлмайди, чунки биз буларни айтаётганимизда бошқа нарса гапириш ҳақида ўйлай олмаймиз. Агар улуғлаш фикрсиз бўлса, бу маъносиздир. Сиз онгингизни қўллашингиз керак. Исо фикрсиз улуғлашни “беҳуда такрорлаш” деб айтади. Ҳаттоки Каломдаги сўзлар ҳам ҳаддан ортиқ такрорланишдан чарчаб қолган гапларга айланиши мумкин ва биз уларнинг маъносини фикрлашдан тўхтаб қоламиз. Худони улуғлашда соф сўзлар ва йўллардан фойдаланишга бўлган ғайратдан кўра такрорий гапларни ишлатиш анча осондир. Шунинг учун мен сизларга Каломнинг турли таржималари ва маъно жиҳатдан ўқишингизни тавсия қиламан. У сизнинг улуғлашингизни кенгайтиради. Худони улуғлаш, ҳаллелуя, рахмат ёки омин сўзларини ишлатмасдан улуғлашга ҳаракат қилиб кўринг. “Биз Сени улуғлашни ҳоҳлаймиз” дейиш ўрнига уларнинг синонимлари бўлган мақтаймиз, ҳурмат қиламиз, қадрлаймиз, шарафлаймиз ва сазовор ҳисоблаймиз каби сўзлардан фойдаланинг. Шу билан бирга, аниқроқ бўлинг! Агар биров сизга яқинлашиб “Мен сени улуғлайман!” деб ўн марта айтса, сиз балки “Нима учун?” деб ўйлайсиз. Сиз унинг йигирмата шандай умумий гапидан кўра иккита аниқроқ гапини афзал кўрасиз. Худо ҳам шундай ҳоҳлайди. Бошқа яна бир фикр Худонинг бошқа исмларини ёзиб чиқинг ва уларга диққатингизни қаратаверинг. Худонинг исмлари шунчаки мавжуд эмас; улар бизга Худо характерининг турли томонларини очиб беради. Эски Аҳдда, Худо Исроилга Ўзини турли исмларини очиб бериш орқали танитди ва уларни улуғлашни бизларга буюрди. Худо бизнинг биргаликдаги улуғлаш йиғилишларимиз ҳам тафаккурли бўлишини ҳоҳлайди. Павлус 1 Коринфликлар 14 бобини тўлалигича шунга бағишлаб ёзган ва шундай хулоса қилган, “Фақат ҳар нарса адаб ва тартиб билан содир бўлсин.” (1 Коринфликларга 14:40) Шунга кўра, қачонки Худога ишонмайдиганлар йиғилишларга ташриф буюрганларида уларга тушунарли бўлиши учун Худо бизнинг йиғилишимиз тафаккурли ўтишини ҳоҳлайди. Павлус кузатишича, “Агар сен руҳий тилда ҳамд-санолар айтсанг, у ерда турган авом халқ сенинг шукрона дуонгга қандай қилиб “омин” дейди? У сенинг нима айтаётганингни тушунмайди-ку! Сен яхши шукр айтсанг ҳам, ўзга киши ибрат ололмайди.” (1 Коринфликларга 14:16-17) Йиғилишларга келадиган ишонмайдиган кишиларга эътиборли бўлиш Каломдаги амрдир. Ушбу амрга бепарволик бўйсунмаслик ва муҳаббатсизликни билдиради. Бу ҳақда кенгроқ тушунчани Мақсадга Йўналтирилган Жамоат китобининг “Улуғлаш гувоҳлик бўла олади” номли бобида ўқишингиз мумкин. Улуғлашимиз амалий бўлса, Худо мамнун бўлади. Муқаддас Каломда шундай ёзилган, “Шундай қилиб, эй биродарларим, Худонинг марҳамати ҳақи сизларга ёлвораман: Худога оқилона хизмат қила олишингиз учун вужудингизни тирик, муқаддас, Худога манзур бўладиган қурбон қилиб бағишланглар.” (Римликлар 12:1). Нима учун Худо танангизни ҳоҳлайди? Нима учун у “руҳингизни бағишланг” демаяпти? Чунки танасиз ушбу сайёрада ҳеч нарса қилолмайсиз. Абадиятда чиз янги, яхшиланган, ривожлантирилган вужудга эга бўласиз, аммо ерда экансиз, Худо шундай дейди, “Ниманг бўлса, Менга бергин!” У улуғлаш учун амалий бўлишингизни ҳоҳлайди. Улуғлашда “вужудимизни тирик қурбонлик қилиб бағишлашимиз” керак. Биз одатда “қурбонлик” сўзини ўлганлик билан боғлаймиз, лекин Худо сизнинг тирик қурбонлик бўлишимизни ҳоҳлайди. У сизни У учун яшашингизни ҳоҳлайди! Аммо тирик қурбонлик кушхонадан ташқари ўрмалаб чиқиб кетиши мумкин ва биз кўпинча шундай қиламиз. Биз якшанбада “Олға, Масиҳий аскарлар!” деймизу, душанба куни бошқа жойга борамиз. Қадимги Аҳдда, Худо кўпгина қурбонликлардан мамнун бўлди, чунки улар Исонинг биз учун хочдаги қурбонлигини олдиндан айтар эди. Ҳозир Худо улуғлашнинг бошқа қурбонлигидан мамнун бўлади: шукрона, улуғлаш, камтаринлик, тавба қилиш, маблағ қурбонлик қилиш, ибодат, бошқаларга хизмат қилиш ва муҳтожлар билан бўлишиш. Ҳақиқий улуғлаш қиммат туради. Довуд буни билганди ва шунинг учун шундай деган: “Мен Худовандимга қадрсиз нарсалардан қурбонлик келтирмайман.” (2 Самуел 24:24) Улуғлаш биз учун қиммат бўлишининг бир сабаби бизнинг ўзимизга қаратилганимиз. Сиз ҳам ўзингизни ҳам Худони бир вақтда улуғлай олмайсиз. Сиз бошқалар кўриши ёки ўзингизни мамнун қилиш учун тоат ибодат қилмайсиз. Сиз атайлаб ўзингиздан эътиборни олиб ташлашингиз керак. Қачонки Исо “Худовандни бутун кучингиз билан севинг,” деганида У улуғлаш вақт ва ғайрат талаб қилишини назарда тутган. Улуғлаш ҳамиша қулай ва шинам эмас ва ҳаттоки баъзи вақтларда танловнинг кескин ҳаракати бўлиб, қурбонликни талаб қилади. Пассив улуғлаш эса тентаклик белгиларидан биридир. Қачонки ўзингизни яхши ҳис қилмаган вақтингизда Худони улуғласангиз, толиққан вақтингизда ётоғингиздан туриб Худони улуғласангиз ёки чарчаган вақтингизда ҳам бошқаларга ёрдам берсангиз, сиз Худони улуғлаш учун қурбонлик келтираётган бўласиз. Бу Худони мамнун қилади. Англиядаги улуғлаш раҳбари Мет Редмен бизга жамоатидаги чўпон қандай қилиб Худони улуғлаш кераклиги ҳақида гапирганини айтиб берди. Улуғлаш мусиқадан ортиқроқ эканлигини кўрсатиш учун у бир неча хизматини мусиқасиз олиб борган ва қатнашувчилар улуғлаш учун бошқа йўллар топганлар. Ўша вақт давомида Мет “Улуғлаш юраги” деган мумтоз мусиқа яратди: Мен Сенга мусиқадан ортиқроқ нарса келтираман, Чунки фақат мусиқанинг ўзини Сен ҳоҳламайсан. Сен токи кўринмагунича чуқурроқ қидираверасан, Сен менинг қалбим ичига қараяпсан. Муаммонинг юраги қалбнинг муаммосидир. Худо узоқда кўринганида Худованд Ўзини қавмидан яширгандир, лекин мен Унга ишонаман ва умидим Ундандир. Ишайъё 8:17 Сиз қандай ҳис қилишингиздан қатъий назар Худо ҳақиқийдир. Ҳаётингизда барча яхшиликлар содир бўлаётганда – қачонки сиз овқат, дўстлар, оила, соғлиқ ва шодиёна вазиятлар билан таъминланган бўлганингизда Худони улуғлаш жуда осондир. Лекин вазиятлар ҳамиша ҳам шодликдан иборат эмас. Ўшанда Худони қандай улуғлайсиз? Агар Худо миллион км узоқда кўринса нима қиласиз? Улуғлашнинг энг чуқур даражаси бу оғриқ вақтида Худони куйлаш, синовларда Худога раҳмат айтиш, васваса вақтида Унга ишониш, қийинчиликларда Унга тобе бўлиш, ва У узоқда кўринганда Уни севишдир. Дўстлик кўпинча ажралиш ва жимжитлик билан синалади; сиз жисмонан узоқда бўласиз ёки сиз гапиролмайсиз. Худо билан дўстлигингизда ҳамиша Унга яқин ҳис қилолмайсиз. Филип Янси доноларча шундай деган, “Ҳар қандай муносабатда ҳам яқинлик ва узоқлик вақтлари бўлади ва Худо билан муносабатингизда эса, қанчалик яқин бўлманг тарози палласи у ёқдан бу ёққа оғаверади.” Шунда улуғлаш энг қийин бўлади. Дўстликни камолотга етказиш учун Худо уни ажралишдек туюлган вақтлар билан синайди ва бу вақтларда гўёки У сизни тарк этган ёки бутунлай унутганга ўҳшайди. Худо миллион км узоқликда кўринади. Ст. Жон бундай кунларга руҳий қуруқлик, шубҳа ва Худодан “жоннинг қора туни каби” бегоналашиш деб тариф берган. Ҳенри Наумен эса уларни “йўқлик хизмати” деб атаган. Бошқалар эса бунга “қалб қиши” деб мурожаат қиладилар. Исодан ташқари Довуд Худога энг яқин киши ҳисобланган. Худо уни “Менинг қалбимдаги киши” деб чақиришдан мамнун бўлган. Аммо Довуд кўпинча Худонинг ҳозир бўлмаганидан шикоят қилган: “Эй Худованд, қачонгача мени унутасан? Қачонгача мендан юз ўгирасан?”(Забур 12:1) "Тангрим! Тангрим! Нега мени ташлаб қўйдинг? Мен нолаю фиғон чекяпман, Сен эса йироқдасан, қутқармаяпсан.”(Забур 22:1) “Нечун мени рад қилдинг?” (Забур 42:2) Албатта, Худо ҳеч қачон Довудни ташлаб кетмаган ва сизни ҳам ташлаб кетмайди. У қайта қайта ваъда берган, “Мен Сени ҳеч қачон ташлаб кетмайман ва тарк этмайман.” Лекин Худо ҳеч қачон “сен менинг хузуримни доимо ҳис қиласан” деб ваъда бермаган. Аслида, Худо баъзида биздан юзини яширишини айтиб ўтган. У баъзида ҳаётингиздаги ҳаракатларда иштирок этмаётгандек бўлади. Флойд МакКланг буни шундай тасвирлайди: “Сиз бир эрталаб уйғонасиз ва барча руҳий ҳиссиётларингиз йўқолган. Ибодат қиласиз ҳеч нарса ўзгармайди. Иблисга танбеҳ берасиз лекин бу ҳеч нарсани ўзгартирмайди. Барча руҳий машқларни бажарасиз ... дўстларингиз сиз учун ибодат қилишади... сиз барча гуноҳларингиз учун ибодат қиласиз атрофингиздаги кишилардан кечирим сўраб юраверасиз. Рўза тутасиз ... барибир ҳеч нарса йўқ. Сиз бу руҳий ғамгинлик қачонгача давом этиши ҳақида қайғурасиз. Кунлар? Ҳафталар? Ойлар? Бу умуман тугайдими ўзи? ... ибодатларингиз гўёки томдан сакраётганларидек туюлади. Бутунлай умидсизликка тушиб, сиз шундай бақирасиз, “Мен билан нима бўляпти ўзи?”” Ҳақиқат шундаки, сизда бирор камчилик йўқ! Бу Худо билан дўстлигингизни ривожлантириш ва уни синаш учун одатий даврдир. Ҳар бир Масиҳий ушбу босқичдан бир марта бўлсада ўтишади ва кўпинча бу бир неча мартани ўз ичига олади. Бу оғриқли ва аччиқдир, лекин имонингизни ривожлантириш учун жуда муҳимдир. Буни билиш Аюбга ҳаётида У Худони ҳис қилмаётганида умид берди. У шундай деди: “Мен шарққа томон бораман, аммо Уни тополмайман. Мен ғарб томон бораман, аммо Уни тополмайдан. Мен Уни шимолда ҳам тополмайман, чунки У яширингандир. Лекин У мен қаерга бораётганимни билади. Ва қачонки У худди олтинни оловда тобланганларидек мени синаса, у мени айбсиз деб топади.” (Аюб 23:8-10). Худо узоқда кўринганда сиз Уни қайсидир гуноҳингиз учун сиздан хафа ҳамда сизни тартиб интизомга келтираётгандек ҳис қиласиз. Аслида, гуноҳ бизнинг Худо билан яқинлигимизни узиб қўяди. Биз бўйсунмаслик, бошқалар билан жанжаллашиш, бандлик, дунё билан дўстлик ва бошқа гуноҳлар орқали Худо Руҳини хафа қиламиз ва У билан бирганлигимизни сўндирамиз. Аммо кўпинча тарк этилгандек ҳис қилиш ва Худога бегоналашишни гуноҳ билан алоқаси йўқдир. Бу имоннинг синалиши бўлиб, ҳар биримиз ўтишимиз керак бўлган босқичдир: Сиз ҳаётингизда Худонинг ҳузурини ва кўринарли ишини кўрмаганингизда ҳам Уни севишда, Унга ишонишда, бўйсунишда ва Уни улуғлашда давом этаверасизми? Ҳозирги кунларда Масиҳийларнинг асосий хатолари улуғлашда Худони эмас тажрибакорликни излашларидадир. Улар ҳис туйғуга эътибор берадилар ва бу содир бўлганда улар улуғладим деб хулоса чиқарадилар. Нотўғри! Аслида, Худо бизни уларга боғланиб қолмаслигимиз учун ҳиссиётларимизни олиб ташлайди. Ҳиссиётни қидириш, ҳаттоки бу Масиҳга яқин бўлган ҳиссиёт бўлса ҳам улуғлаш эмасдир. Сиз чақалоқ Масиҳий бўлганингизда, Худо Унинг борлигига ишонишингиз учун сизнинг номукаммал, ўзингизга қаратилган ибодатларингизга жавоб бериб ажойиб ҳис туйғу беради. Лекин сиз имонда ўсиб борганингизда, У сизни бундай қарамликлардан ажрата бошлайди. Худонинг ҳамма жойда ҳозирлиги ва Унинг ҳузурининг ҳозир бўлиши бошқа бошқа нарсалардир. Бири далилдир; бошқаси эса ҳиссиётдир. Худо ҳамма вақт ҳозирдир ва Унинг ҳозирлиги фақатгина ҳис туйғу билан ўлчаниши учун жуда терандир. Ҳа, У сизни Унинг ҳузурини ҳис қилишингизни ҳоҳлайди, лекин У сиз ҳис қилишингиздан кўра ишонишингизга эътибор беради. Ҳис туйғулар эмас, иймон Худони мамнун қилади. Имонингизни чўзиш учун энг яхши вазиятлар бу ҳаётингиз тушиб кетиб Худони ҳеч қаердан тополмай қолган вақтларингиздир. Бу Аюбда содир бўлди. Бир куннинг ўзида у барча нарсадан айрилди – оиласи, тадбиркорлиги, соғлиғи ва унда бор бўлган барча нарса. Шуниси ғамгинлики, Худо ўттиз етти боб ҳеч нарса айтмади. Агар ҳаётингизда нима содир бўлаётганини тушунмасангиз ва Худо жим жит бўлса, Уни қандай улуғлайсиз? Сиз инқирозга боғланишсиз қандай тура оласиз? Қандай қилиб кўзингиз ёшга тўлиб туриб Исога назар ташлай оласиз? Сиз Аюбдек ҳаракат қиласиз: “Кейин у ерга ибодат қилиш учун йиқилди ва шундай деди: “Онамнинг қорнидан кийимсиз тушганман, ва бу дунёни кийимсиз тарк этаман. Худованд берди ва Худованд қайтариб олди; Худованднинг номи буюк бўлсин.” (Аюб 1:20, 21). Худога қандай ҳис қилаётганингизни айтинг. Худога юрагингизни сочинг. Ҳар бир ҳис туйғунгизни тўкиб сочинг. Аюб “Мен жим туролмайман! Менинг аччиғим келяпти ва жаҳлим чиқаяпти. Мен гапиришим керак!” деганида ўз ҳиссиётини очиқ намоён қилди. Худо узоқ туюлганида у бақириб деди: “О, қандай вақтлар эди мен гуллаб яшнаганимда, Худонинг яқин дўстлиги менинг ҳовлимни марҳаматлаган вақтларда”. Худо сизнинг шубҳангиз, аччиғингиз, қўрқувингиз, қайғунгиз, чалкашганингиз ва саволларингизни ҳал қила олади. Худодан умидсизлигингизга иқрор бўлишингиз иймон ифодаси эканлигини билармидингиз? Худога ишониб ва ундан умидсизланган вақтда Довуд шундай ёзган: “Мен Сенга ишондим ва шунинг учун шундай ибодат қилдим, “Мен бутунлай умидсизландим, Раббим.” (Забур 115:10). Бу гўёки қарама қаршиликка ўхшайди: Мен Худога ишонаман, лекин менда назр бор! Довуднинг самимийлиги аслида чуқур ишончни билдиради: Биринчидан, у Худога ишонди. Иккинчидан, у Худо унинг ибодатларига қулоқ солишига ишонди. Учинчидан, Худо унга қандай ҳис қилса шундай гапиришига йўл қўйди ва шундай ҳам уни яхши кўрарди. Худо ким эканлиги, Унинг ўзгармас табиатига эътиборингизни қаратинг. Вазиятлар қандай бўлишидан ва қандай ҳис қилишингиздан қатъий назар, Худонинг ўзгармас характерига ёпишиб олинг. Худо ҳақида абадий ҳақиқатларни ўзингизга эслатиб туринг: У яхши, У мени яхши кўради, у мен билан бирга, У менда нималар содир бўлаётганидан хабардор, У ғамхўрлик қилади ва ҳаётимда ажойиб режаси бор. В. Раймонд Эдман шундай дейди, “Худо сизга ёруғликда айтган гапга қоронғуликда ҳеч қачон шубҳа қилманг.” Аюбнинг ҳаёти барбод бўлганда ва Худо жим турганда, Аюб ўшанда ҳам Худони улуғлаш учун йўл топди: • У яхши ва севувчи • У ҳамма нарсага қодир • У ҳаётимнинг ҳар бир қисмини билади • У ҳамма нарсани назорат қилиб турибди • У ҳаётимда ажойиб режага эга • У мени асрайди Худо ваъдаларини бажаришига ишонинг. Руҳий қуруқлик вақтида сиз ўзингизнинг ҳиссиётларинга эмас, балки сабр тоқат билан Худонинг ваъдаларига ишониб, У сизни янада чуқурроқ етукликка ўстиришини фаҳмлашингиз керак. Ҳис туйғуга асосланган дўстлик кучсиздир. Шунинг учун бу ташвишдан ташвишга тушманг. Вазиятлар Худо характерини ўзгартирмайди. Худонинг инояти ҳали ҳам тўлиқ кучдадир; у ҳали ҳам ҳаттоки сиз буни ҳис қилмаганингизда ҳам сиз учундир. Ноаниқ вазиятларда ҳам Аюб Худонинг Каломига таянди. У шундай деди, “Мен Унинг оғзидан чиққан барча амрларга риоя қилдим; Мен уни кундалик нонимдан афзал билдим.” (Аюб 23:12). Худо Каломига шундай ишонч Аюбни қийин вазиятларда имонда қолишига сабаб бўлди. Унинг иймони оғриқ вақтда кучли эди: “Худо мени ўлдириши мумкин, аммо шундай бўлганда ҳам мен Унга ишонаман.” (Аюб 13:15) Сиз Худо томонидан ташлаб кетилганингизни ҳис қилганингизда ҳам Унга ишонишда давом этсангиз, сиз Уни энг теран улуғлаган бўласиз. Худо сиз учун аллақачон нима қилганини эсланг. Агар Худо сиз учун ҳеч нарса қилмаганида ҳам, У Масиҳнинг хочда бажарган иши учун сизнинг улуғлашингизга муносиб бўларди. Худонинг Ўғли сиз учун ўлди! Бу улуғлаш учун энг буюк сабабдир. Бахтга қарши, Худо биз учун қилган қурбонликдаги золимларча қийноқ ва жафоларни унутиб қўямиз. Ўхшашлик ўз ўзидан мамнун бўлишни кучайтиради. Хочга михланишдан олдин Худо Ўғли яланғоч қилинган ва таниб бўлмагунча урилган, қамчиланган, азоб берилган ва масхара қилинган, тикан кийгизилган ва пасткашлик билан бетига тупурилган. Қалбсиз кишилар томонидан ҳақоратланиб ва устидан кулиниб, У ҳайвондан ҳам баттар муносабат қилинган. Кейин эса, қон йўқотишдан қарийб беҳуш бўлиб, хочни кўтариб қияликка олиб чиқиб, унга қоқилган ва секин аста чидам бўлмас даражада қийналиб ўлиш учун кутилган. Унинг танавий қони қуригунгача, гапирувчилар у ерда туриб ҳақоратлаганлар, Унинг яраларига ва Худолигига бўлган даъватига кулиб турганлар. Ундан кейин, Исо бутун одамзотнинг гуноҳларини ва айбларини Ўзига олганда, Худо бу кўримсиз манзарадан юзини ўгирди ва Исо бутун умидсизликда бақирди, “Худойим, Худойим, нега Сен мени ташлаб кетдинг?” Исо Ўзини қутқариши мумкин эди, лекин ундай бўлса сизни қутқара олмас эди. Ушбу қора вақтни сўзлар ифодалаб бера олмайди. Ушбу қора вақтни сўзлар ифодалаб бера олмайди. Нима учун Худо шундай ваҳшиёна ва қўрс муомалага йўл қўйди? Нега? Чунки сиз дўзахдаги абадиятдан қутулишингиз ва Унинг шуҳратида абадий яшашингиз учун. Муқаддас Каломда шундай ёзилган, “Худо бизни Ўзига маъқул, солиҳ деб билиш учун, гуноҳни ҳеч билмаган Масиҳни биз учун гуноҳга айлантирди.” (Иккинчи Коринфликларга 5:21) Исо хамма нарсани берди, токи сиз ҳамма нарсага эга бўлинг. У сиз абадий яшашингиз учун ўлди. Шунинг ўзи сизнинг узлуксиз шукронангиз ва улуғлашингизга арзийди. Бундан кейин нима учун шукрона билдиришингиз ҳақида ўйламасангиз ҳам бўлади. Мақсад №2 СИЗ ХУДОНИНГ ОИЛАСИ УЧУН ЯРАТИЛГАНСИЗ. Мен ток, сизлар эса новдалардир. Юҳанно 15:5 Масиҳ вужудида бирлашганмиз ва бир баданни ташкил этамиз, ҳар биримиз алоҳида-алоҳида бўлиб, бир-биримиз учун узвдирмиз. Римликлар 12:5 Худонинг оиласи учун яратилган Ҳамма нарса Худо учун ва Худо орқали бор бўлган. Худо кўп ўғилларни улуғликка эриштирмоқчи бўлиб, уларнинг нажот асосчиси – Исони ҳам азоб уқубатлар орқали камолга эриштиришни муносиб кўрди. Ибронийлар 2:10 Қаранглар, Отамиз бизни болаларим деб, қандай буюк бир муҳаббат кўрсатди! Ҳақиқатан ҳам, биз Унинг болаларимиз. 1 Юҳанно 3:1 Сиз Худонинг оиласи учун яратилгансиз. Худо оилани ҳоҳлайди ва сизнинг шу оиланинг бир қисми бўлишингизни ҳоҳлайди. Бу Худонинг сиз туғилмасингиздан олдин режалаштирган иккинчи мақсадидир. Бу Муқаддас Калом Худо Уни севадиган, мақтайдиган ва У билан ябадий яшайдиган оила қуриш ҳақидадир. “Бизни мурувватига сазовор билиб, Исо Масиҳ орқали Ўзига ўғил қилиб олишга азалдан қарор қилди.” (Ефесликлар 1:5) Худо севги бўлгани учун ҳам муносабатларни қадрлайди. Унинг табиати муносабатга монанд ва У Ўзини оила тимсолида кўради: Ота, Ўғил ва Муқаддас Руҳ. Учбирлик Худонинг Ўзига нисбатан муносабатидир. Бу муносабатларнинг мукаммал уйғунлигидир ва биз бунинг ишораларини ўрганишимиз керак. Худо Ўзига нисбатан севги муносабатида бўлган, шунинг учун у ҳеч қачон ёлғиз бўлмаган. У оилага муҳтож эмас эди – У бир оилани ҳоҳлади ва уни режалаштириб бизни яратдики, бизни Ўз оиласига олиб кириб, Ўзида бўлган барча нарсаларни бўлишишни ҳоҳлади. “Худо ҳақиқат каломи орқали бизга ҳаёт бағишлади, чунки Ўз яратганлари орасида биринчи ўринни эгаллашимизни ҳоҳлади.” (Ёқуб 1:18) Биз Масиҳга ишонсак, Худо бизнинг Отамиз бўлади, биз унинг болалари бўламиз, бошқа имонлилар бизнинг ака-ука ва опа-сингилларимиз бўладилар, жамоат эса бизнинг руҳий уйимизга айланади. Худонинг оиласи ўтмишдаги, ҳозирги замондаги ва келажакдаги бутун имонлиларни ўз ичига олади. Ҳар бир инсон Худо томонидан яратилган, лекин ҳар бир киши хам Худонинг фарзанди эмас. Худо оиласига киришнинг бирдан бир йўли бу бошқадан туғилишдир. Биринчи туғилганингизда инсон оиласининг аъзоси бўласиз, иккинчи туғилганингизда эса, Худо оиласининг аъзолигига кирасиз. “Раббимиз Исо Масиҳнинг Отаси Худога ҳамду санолар бўлсин! У бизга беҳад раҳм-шавқат кўрсатди, Исо Масиҳнинг тирилиши асосида бизни янгидан туғилтириб, тирик бир умидга эга қилди.” (Биринчи Бутрус 1:3) Худо оиласининг аъзолигига кириш ҳамма учундир, аммо бир ҳолат мавжуд: Исога ишониш. Муқаддас Каломда шундай ёзилган, “Шундай қилиб, сизлар, Исо Масиҳга инонган ҳамма, Худонинг ўғилларисизлар.” (Галатияликлар 3:26) Сизнинг руҳий оилангиз жисмоний оилангиздан муҳимроқдир, чунки у абадий туради. Бизнинг бу дунёдаги оиламиз Худо томонидан берилган ажойиб ҳадядир, аммо бу вақтинчилик ва силлиқдир, баъзида ажралиш, узоқлашиш, кекса бўлиш ва муқаррар ўлим билан таъсирланиб туради. Аксинча, бизнинг руҳий оиламиз – бошқа имонлиларга бўлган муносабатимиз - абадий қолади. Бу қондошликдан кўра мустаҳкамроқ, абадий боғланишдир. Қачонки Павлус биз учун Худонинг абадий мақсади ҳақида фикр юритганда, у улуғлашга берилиб кетарди: “Ана шу сабабдан, мен самовий Отамиз олдида тиз чўкяпман. Ер юзидаги ва осмондаги ҳар қандай сулола самовий Отадан ном олган.”(Эфесликларга 3:14-15) ХУДО ОИЛАСИДА БЎЛИШНИНГ АФЗАЛЛИКЛАРИ Сиз Худо оиласида туғилганингизда сизга оилага боғлиқ бўлган ажойиб туғилиш совғалари берилган: оила номи, оила ўхшашлиги, оила имтиёзлари, оилага яқинлашиш ва оила мероси. Муқаддас Каломда шундай ёзилган, “Ўғил бўлганинг учун, Худо Исо Масиҳ шарофати билан сени ворис деб ҳам қабул қилган.”(Галатияликларга 4:7) Янги Аҳд бизга бой меросимизга катта урғу беради. У шундай дейди, “Эгамизнинг Ўзи сизларнинг ҳар қандай эҳтиёжингизни Исо Масиҳ орқали, Ўзининг улуғвор бойлиги билан қондиради.”(Филиппиликларга 4:7). Худо фарзандлари сифатида бизга оила бахти берилган. Ерда бизга “марҳаматлар... иноят... меҳрибонлик... сабр тоқат... улуғворлик... донолик... куч қудрат... ва раҳм шафқат...” берилган. Лекин абадиятда биз булардан буюк нарсаларга ворислик қиламиз. Павлус шундай деган, “Унинг Ўзи сизларнинг кўнгил кўзларингизни ёруғ қилсин, токи У сизларни нақадар улуғ бир умидга чорлаганини билиб олинглар, Ўз азизларини қанчалик бой ва улуғвор бир меросга сазовор қилганини қадрланглар.” (Эфесликларга 1:18). Ушбу мерос нималарни ўз ичига олади? Биринчидан, биз Худо билан абадий бирга бўламиз. Иккинчидан, биз бутунлай Исога ўхшаймиз. Учинчидан, биз бутун оғриқ, ўлим ва қийноқлардан халос бўламиз. Тўртинчидан, биз хизмат қилиш учун янги ва бошқадан тайинланган лавозимларга эга бўламиз. Бешинчидан, биз Исонинг улуғворлигида бўлишамиз. Қандай ажойиб мерос! Сиз тасаввур қилганингиздан кўра анча бойроқсиз. Муқаддас Каломда шундай ёзилган, “Самода сақланаётган беғубор, чиримас, сўлмас бир мерос сизларни кутмоқда.”(1 Бутрус 1:4). Бунинг маъноси, сизнинг абадий меросингиз қимматбаҳо, соф, абадий ва ҳимоялангандир. Ҳеч ким буни сиздан тортиб ололмайди; бу уруш, иқтисодий тақчиллик ёки табиий офат туфайли бузилиб кетмайди. Нафақага чиқиш учун эмас, ушбу абадий мерос учун сиз яшашингиз ва ишлашингиз керак. Павлус шундай дейди, “Қиладиган ҳар бир ишни инсонлар учун эмас, Раббингиз учун қилаётгандай, чин қалбдан бажаринглар. Худодан абадий мукофот олишингизни ўйлаб, Эгангиз Масиҳга хизмат қилинглар.” (Колосаликларга 3:23-24) Нафақага чиқиш қисқа ўйланган мақсаддир. Сиз абадият нурида яшашингиз керак. ЧЎМДИРИЛИШ: ХУДО ОИЛАСИГА БОҒЛАНИНГ. Соғлом оилаларда оила ғурури бўлади; оиланинг аъзолари ушбу оиладан эканликларидан ор қилмайдилар. Ачинарлиси, мен кўпгина ишонувчиларни учратганманки, улар ҳеч қачон Исо буюрганидек ўзларини руҳий оилалари билан чўмдирилиш орқали оммавий белгиланмаганлар. Чўмдирилиш кечга қолдириладиган ёки кутиб туриш мумкин бўлган урф одат эмас. Бу сизнинг Худо оиласига киришингизни белгилаб беради. Бу оммавий равишда дунёга, “Мен Худо оиласига кирганимдан ҳеч ор қилмайман” дейди. Сиз чўмдирилганмисиз? Исо ушбу ажойиб амрни бутун оиласи учун айтди, “Шунинг учун бориб, барча халқлардан шогирд орттиринглар. Уларни Ота, Ўғил ва Муқаддас Руҳ номи билан сувга чўмдириб, имонга киритинглар.”(Матто 28:19) Бир неча йиллар давомида мен нима учун Исо Буюк Топшириқни айтганида, чўмдирилишга худди хушхабарлаш ва янгилиниш каби урғу берганига ҳайрон бўлиб юрардим. Нима чўмдирилиш шунчалик муҳим? Кейинчалик мен бу Худонинг бизнинг ҳаётимизда иккинчи режаси эканлигини тушундим, яъни: Худонинг абадий оиласи билан бирга бўлиш. Чўмдирилиш чуқур маънога эга. Чўмдирилишингиз имонингизни тасдиқлайди, Масиҳнинг ўлими ва тирилишини бўлишади, олдинги ҳаётингиз учун ўлишингизнинг тимсолини билдиради ва Масиҳдаги янги ҳаётингизни эълон қилади. Бу Худонинг оиласига киришингизнинг қутлови ҳамдир. Чўмдирилишингиз руҳий ҳақиқатнинг моддий тасвиридир. Бу Худо сизни оиласига олиб кирганида нима содир бўлганини ифодалайди: “Биз ким бўлишимиздан қатъий назар – яҳудийми, юнонми, қулми, эркинми – ҳаммамиз бир бадан бўлиш учун ўша битта Руҳга чўмганмиз ва ҳаммамиз ўша битта Руҳдан ичганмиз.” (1 Коринфликларга 12:13) Чўмдирилиш сизни Худо оиласида олиб кирмайди; фақатгина Исога бўлган имонингиз буни бажаради. Чўмдирилиш сиз Худонинг оиласида эканингизни кўрсатади. Ҳудди никоҳ узугига ўхшаш, чўмдирилиш ҳам қалбингиздаги бағишланишни эслатиб турувчи кўринишдир. Бу таклиф қилиш ҳаракати бўлиб, руҳий етук бўлганингизгача кутиб турувчи нарса эмас. Ягона каломий ҳолат бу сизнинг ишонишингиздир. Янги Аҳдда инсонлар ишонган пайтларида чўмдирилганлар. Эллигинчи кунда, 3000 киши Исога ишонган кунларида чўмдирилганлар. Бошқа жойларда, Эфиопиялик бошлиқ ишонган вақтининг ва жойининг ўзида чўмдирилган, Павлус ва Сила Филиппилик қоровул ва унинг оиласини ярим тунда чўмдирган. Агар сиз Исога ишонган вақтингизда чўмдирилган бўлмасангиз, Исо буюрганидек иложи борича тезроқ чўмдирилинг. ҲАЁТ ЭНГ КАТТА ИМТИЁЗ Муқаддас Каломда шундай ёзилган, “Чунки ҳам муқаддаслик бахш этувчи Исо, ҳам муқаддаслик қабул қилувчи имонлилар ҳаммаси битта Отадандир. Бу сабабдан Исо уларни биродарларим деб чақиришдан ор қилмайди.” (Ибронийларга 2:11) Ушбу ҳақиқат чуқур илдиз отсин. Сиз Худо оиласининг аъзосисиз ва Исо сизни муқаддас қилгани учун Худо сиздан фахрланади. Исонинг ушбу гаплари мукаммал эди: “Сўнг қўли билан шогирдларини кўрсатиб: - Мана, Менинг онам ва укаларим! – деди. –Кимда-ким осмондаги Отамнинг иродасини бажо келтирса, у Менинг укам, синглим ва онам бўлади.”(Матто 12:13) Худо оиласига киришингиз сиз эга бўлишингиз мумкин бўлган энг катта имтиёздир. Бошқа ҳеч нарса унга тенглашолмайди. Қачонки ўзингизни кераксиз, севилмайдиган, ёки ҳимоясиз ҳис қилсангиз, кимга тегишли эканингизни ёдга олинг. Нима кўпроқ муҳим Агар бутун ер-мулкимни тақсимлаб берсам, ҳатто баданимни ёндиришга топширсам-у, лекин севгим бўлмаса, менга ҳеч фойдаси йўқ. 1 Коринфликларга 13:3 Муҳаббат – Худонинг амрларига амал қилишимиз дегани. Илоҳий амрнинг моҳияти эса, бошдан эшитганингиздек, муҳаббатга амал қилишимиздан иборат. 2 Юҳанно 1:6 Бутун ҳаёт севги ҳақидадир. Худо севги бўлганлигидан, У сизга ерда ўргатишни ҳоҳлаган энг муҳим дарс қандай севишдир. Севгидагина биз Худога ўхшаймиз, шунинг учун севги Худо амрларининг пойдевори ҳисобланади. “Чунки Илоҳий Қонуннинг ҳаммаси бир сўзда жамланади, яъни: “Ўзгани ўзинг каби севгин”” (Галатияликларга 5:14) Ўзини бағишлаб яхши кўриш осон вазифа эмас. У бизнинг фақат ўзимизга қаратилган табиатимизга қарши ҳаракат қилади. Шунинг учун бизга умр давомида уни ўрганиш буюрилган. Албатта, Худо биз ҳаммани севишимизни ҳоҳлайди, лекин у айниқса оиладошларимизни севишимизни ҳоҳлайди. Олдин кўриб чиққанимиздек, бу ҳаётингиз учун иккинчи мақсаддир. Бутрус бизга шундай дейди, “Ҳамма одамларни ҳурмат қилинглар. Имонли биродарларингизни севинглар.” (1 Бутрус 2:17) Павлус ушбу ҳиссиёт билан акс садо беради: “Фурсатимиз бор экан, ҳаммага, айниқса, ўзимизнинг аҳли мўминга яхшилик қилаверайлик.” (Галатияликларга 6:10) Нима учун Худо бошқа иймонлиларга севги ва махсус муносабат билдиришимизни ҳоҳлайди? Нима учун улар севишда афзалликка эга? Чунки Худо Ўз оиласини ҳамма нарсадан кўпроқ севгида танилишини ҳоҳлайди. Исо айтганидек, бизнинг доктринамизга эмас, балки бир-биримизга бўлган севгимиз дунё учун энг катта гувоҳликдир. У шундай дейди, “Агар орангизда муҳаббат ҳукмрон бўлса, сизлар Менинг шогирдларим эканингизни ҳамма шундан билиб олади.” (Юҳанно 13:35) Жаннатда Худо оиласининг хурсандчилигида абадий яшаймиз, лекин аввал ушбу абадий севги учун ерда оғир ишларни бажаришимизга тўғри келади. Худо бизрни “оилавий маъсулият” бериш орқали машқ қилдиради, ва бу ишларнинг энг муҳими бир-биримизни севишимиздир. Худо сизни бошқа иймонлилар билан мунтазам ва яқин муносабатда бўлиш орқали севги маҳоратимизни мустаҳкамлашимизни ҳоҳлайди. Севги айрилиқда бўлганда ривожланмайди. Сиз қўрқинчли, номукаммал ва ишончсиз кишилар атрофида бўлишингиз керак. Бирга бўлиш орқали уч муҳим ҳақиқатларни ўрганамиз. ҲАЁТНИНГ ЭНГ ЯХШИ ИШЛАТИЛИШИ СЕВИШДИР Севги сизнинг энг муҳим ишингиз, асосий вазифангиз ва энг буюк орзунгиз бўлиши керак. Севги ҳаётингизнинг яхши қисми эмас; бу энг муҳим қисмдир. Муқаддас Каломда шундай ёзилган, “Севгининг пайидан бўлинглар” (1 Коринфликларга 14:1) “Ҳаётимда ҳоҳлайдиган энг асосий нарсадан бири севгида бўлишимдир” деб, гўёки севги ўнталик рўйхатга киритилгандик айтиш етарли эмас. Муносабатлар ҳаётингизда бошқа нарсалардан кўра муҳим ўринни эгаллаши керак. Нега? Севгисиз ҳаётнинг умуман қадри йўқ. Павлус буни шундай айтади: “Агар бутун ер-мулкимни тақсимлаб берсам, ҳатто баданимни ёндиришга топширсам-у, лекин севгим бўлмаса, менга ҳеч фойдаси йўқ.” (1 Коринфликларга 13:3) Баъзида биз муносабатлар жадвалга киритилиши керак бўлган вазифадек ҳаракат қиламиз. Биз болаларимиз учун вақт топишимиз ва ҳаётимиздаги кашилар учун вақт сарфлашимиз ҳақида гаплашамиз. Бу бизга муносабатлар бошқа вазифалар каби ҳаётимизнинг қисми эканлиги туйғусини беради. Лекин Худо муносабатлар бизнинг бутун ҳаётимиз эканлигини айтади. Ўн Амрларнинг тўрттаси Худо билан муносабатимизга қолган олтитаси эса инсонлар билан муносабатимизга тегишлидир. Лекин барчаси муносабатлар ҳақидадир. Кейинчалик Исо Худо учун нима муҳимлигини икки ифодада ихчамлади: Худо севгин ва бошқаларни севгин. У шундай деди: “Эганг Худовандни бутун қалбинг билан, бутун жонинг билан ва бутун онгинг билан севгин. Бу – биринчи ва энг буюк амр. Иккинчиси эса шунга ўхшашдир: “Ўзгани ўзинг каби севгин”. Бутун Илоҳий Буйруқ ва пайғамбар оятларининг ҳаммаси ҳам мана шу икки амрга таянади.” (Матто 22:37-40) Худони севиш (улуғлаш) ни ўрганганимиздан кейин, бошқаларни севишни ўрганишингиз ҳаётингиздаги иккинчи мақсаддир. Муваффақиятлар ёки нарсаларга эга бўлиш эмас, муносабатлар ҳаётимизда энг муҳимдир. Шундай экан, нима учун муносабатларга иккинчи даражали деб қарашимиз керак? Агар жадвалларимиз тўлиб қолса, муносабатларга эътибор бермаймиз, севган кишилармизга нисбатан етарлича вақт, ғайрат ва энергия ажратолмай қоламиз. Худо учун энг муҳим бўлган нарса, тезда қилиниши керак бўлган бошқа юмуш билан алмаштирилади. Банд бўлиш муносабатларнинг энг катта душманидир. Биз яшаш учун ишлаш, ишимизни бажариш, қарзларни тўлаш ва бошқа мақсадларни амалга ошириш билан гўёки улар ҳаётимизнинг мақсадидек ташвишланиб юрамиз. Бундай эмас. Ҳаётимизнинг мақсади Худони ва кишиларни севишимиздир. Ҳаёт минус севги нолга тенгдир. Севги абадий яшайди. Худо бизга севгини энг асосий вазифамиз қилишимиз кераклигини айтишининг яна бир сабаби севги абадийдир: “Эндиликда бу уч нарса қолади: ишонч, умид, севги. Севги эса энг аълосидир.” (1 Коринфликларга 13:13) Севги васият қолдиради. Бойлигингиз ва муваффақиятларингиз эмас, бошқа кишиларга бўлган муносабатларингиз сиз ерда қолдиришингиз мумкин бўлган катта таъсирдир. Тереза Хоним айтганидек, “Сиз нима қилишингиз эмас, бунга қанча севги қўйганингиз муҳимдир.” Севги узлуксиз мероснинг сиридир. Мен кишиларнинг ётоқда охирги дақиқаларини яшаётганликларини, яъни абадият остонасида турганларнинг кўп гувоҳи бўлганман ва улардан бирортаси, “Менинг дипломларимни келтиринг! Мен уларга яна бир бор қарашни ҳоҳлайман. Менга орденларим, медалларим, совға қилинган олтин соатни кўрсатинг.” Ердаги ҳаётлари тугаётганда инсонлар атрофлврини нарсалар билан ўраб олмайдилар. Биз атрофимизда ҳоҳлайдиганимиз кишилар – севган ва муносабат қурган кишилармиз. Оҳирги дақиқаларимизда биз ҳаёт муносабатдан иборат эканлигини тушунамиз. Донолик ушбу ҳақиқатни кейинроқ эмас, балки олдинроқ тушунишимиздир. Ўлим тушагингизда нима муҳим эканлигини тушуниб олишингизни кутманг. Биз севгимиз орқали қадрланамиз. Севишни ўрганишингиз ҳаётингиз мақсади эканлигининг учинчи сабаби севгимиз учун абадиятда қадрланамиз. Худо руҳий етукликни ўлчашининг йўлларидан бири муносабатларимиз сифатидир. Жаннатда Худо “Менга иш фаолиятинг, банкдаги ҳисоб рақаминг ва қизиқишларинг айтиб бергин” демайди. Бунинг ўрнига У сиз бошқаларга қандай муносабатда бўлганингиз, айниқса муҳтожларни қандай қабул қилганингизни кўриб чиқади. Исо Уни севиш - Унинг оиласини севиш ва уларнинг ҳақиқий эҳтиёжлари учун ғамхўрлик қилишни билдиришини айтган: “Подшоҳ жавоб бериб уларга деди: - Сизларга чинини айтайин: сизлар Менинг шу кичик биродарларимдан бирига неки қилган бўлсангиз, бу Менга қилганингиздир.” (Матто 25:40) Абадиятга ўтаётганингизда ҳамма нарсани ортда қолдирасиз. Ўзиз билан олиб кетадиган бир нарса бу сизнинг характерингиздир. Шунинг учун Муқаддас Каломда шундай ёзилган, “Исо Масиҳ йўлида на суннат, на суннатсизлик бирон ишга ярамайди, фақат муҳаббат билан амал қилувчи имон ярайди.” (Галатияликларга 5:6) Шуни билиб олганингиздан кейин, мен ўйлайманки ҳар эрталаб уйқудан уйғонганингиздан кейин, ётоғингиз олдида тиз чўкиб, ёки унинг ёнида ўтириб, шундай ибодат қиласиз: “Худойим, бугун бирор ишни қиламанми йўқми, мен шунга амин бўлишни ҳоҳлайманки, Сен ва бошқаларни севиш учун вақт сарлайин. Чунки ҳаётнинг маъноси шу. Мен бугунги кунни бекорга кетишини ҳоҳламайман.” Агар бугунги кунни бекорга кетказмоқчи бўлсангиз, нега У сизга бошқа кунни бериши керак? СЕВГИНИНГ НАМОЁН БЎЛИШИНИНГ ЭНГ ЯХШИ ИФОДАСИ ВАҚТДИР. Нарсаларнинг муҳимлиги биз уларга қанча вақт сарфламоқчи эканлигимиз билан ўлчанади. Бирор нарсага қанчалик вақт сарфласангиз, шунчалик сиз унинг қадрлашингиз ва муҳим ҳисоблашингизни билдиради. Агар сиз инсонлар нимани қадрлашларини билмоқчи бўлсангиз, улар вақтларини қандай ишлатишларига эътибор беринг. Вақт энг қадрли совғадир, чунки сизда фақат маълум тартиб берилган. Сиз кўпроқ пул ишлаб топишингиз мумкин, лекин кўпроқ вақт яратолмайсиз. Бирор кишига вақт ажратаётган бўлсангиз, ҳаётингизнинг қайтиб ололмайдиган қисмини унга сарфлаётганингизни билдиради. Вақтингиз ҳаётингиздир. Шунинг учун бировга берадиган энг қимматли нарсангиз бу вақтингиздир. Муносабатлар муҳим деб айтиш етарли эмас; биз буни уларга вақт сарфлаш орқали исботлашимиз керак. Фақатгина сўзлар қадрсиздир. “Эй фарзандларим, биз сўз ёки тил билангина эмас, балки амалда ва ҳақиқатда севишимиз лозим.” (1 Юҳанно 3:18) Муносабатлар вақт ва ғайрат талаб қилади ва севгини ҳарфма ҳарф айтишнинг энг яхши йўли В А Қ Т. Севгининг моҳияти биз нима ўйлашимиз, ёки нима бажаришимиз ёки бошқалар учун нима таъминлашимиз эмас, биз ўзимизни қанчалик бағишлашимиздир. Эркаклар, айниқса, буни тушунмайдилар. Кўпчилик менга шундай дейди, “Мен болаларим ва рафиқамни тушунмайман. Мен улар ҳоҳлаган барча нарсани муҳаё қиламан. Бундан бошқа нима ҳоҳлашади?” Улар сени ҳоҳлашади! Сенинг кўзларинг, қулоқларинг, вақтинг, эътиборинг, ҳузуринг, диққатинг – вақтингни. Ҳеч нарса бунинг ўрнини босолмайди. Севгининг энг ҳоҳлаган нарсаси бу марварид ёки гуллар ёки шоколад эмас. Бу диққат эътибордир. Севги бошқа кишига шунчалик эътибор берадики, сиз ўзингизни ўша вақтда унутасиз. Эътибор шундай дейди, “Мен сенга энг қадрли бўлган мулким - вақтимни бермоқчиман.” Қачонки вақт ажратсангиз, сиз қурбонлик қилаётган бўласиз ва қурбонлик севгининг моҳиятидир. Исо буни шундай атаган: “Масиҳ сизларни жуда севгани учун, сизлар учун Ўзини фидо қилди ва шу йўсин Худога маъқул келадиган, хуш ҳидли қурбонлик келтирди. Сизлар ҳам худди шундай муҳаббат билан яшанглар.”(Эфесликларга 5:2) Сиз севмасдан бера оласиз, аммо сиз бермасдан сева олмайсиз. “Зеро Худо оламни шунчалик севдики, Ўзининг ягона Ўғлини берди.” (Юҳанно 3:16) Севги бошқа киши учун қулайлик, мақсад, хавфсизлик, пул, энергия ёки вақтдан воз кечишни билдиради. СЕВИШ УЧУН ЭНГ ЯХШИ ВАҚТ - ҲОЗИР. Баъзида кейинга қўйиш кераксиз вазифага нисбатан ҳаққоний муносабатдир. Севги муҳим бўлганлиги учун ҳам, бу энг юқори вазифадир. Муқаддас Калом бунга такрор такрор урғу беради. Унда шундай дейилади, “Фурсатимиз бор экан, ҳаммага, айниқса, ўзимизнинг аҳли мўминга яхшилик қилаверайлик.” (Галатияликларга 6:10) “Фурсатни ғанимат билинглар, чунки биз яшаётган кунлар – ёмон кунлар.” (Эфесликларга 5:16) “Мумкин қадар муҳтожсиз кишига яхшилик қилаверинг. Агар ҳозир ёрдам беришингиз имконияти бўлса, қўшнингизга эртага келишини айтманг.” (Сулаймон Ҳикматлари 3:27) Нима учун ҳозир севги намойиш қилиш учун энг яхши вақтдир? Чунки сиз яна қанча имкониятингиз борлигини билмайсиз. Вазиятлар ўзгаради. Инсонлар ўлади. Болалар ўсади. Сизга эртага бўлган кафолат йўқ. Агар сиз севги намойиш қилмоқчи бўлсангиз, уни ҳозир амалга оширганингиз маъқул. Бир кун Худо олдида туришингизни билганингиздан кейин, ушбу саволлар ҳақида ўйлаб кўришингиз керак: Сизга ишлар ёки нарсалар одамлар устун турганини қандай тушунтирасиз? Сиз ким билан кўпроқ вақт сарфлашингиз керак? Буни амалга оширишингиз учун жадвалингиздан нимани юлиб олишингиз мумкин? Бунинг учун қандай қурбонликлар келтиришингиз керак? Бу ҳаётнинг энг яхши ишлатилиши севишдир. Севгининг энг яхши ифодаси вақтдир. Севиш учун энг яхши вақт ҳозирдир. Тегишли бўлган жой Демак, сиз энди бегона эмассизлар, келгинди ҳам эмассизлар, балки Худонинг муқаддас халқига ватандош ва ҳамхонасизлар. Эфесликлар 2:19 Борди-ю кечиксам, Худонинг хонадонида қандай ҳаракат қилиш лозим эканлигини сен билишинг керак. Худонинг хонадони – барҳаёт Худонинг уммати, ҳақиқат устуни ва пойдеворидир. 1 Тимўтий 3:15 Сиз фақат ишониш учун эмас, балки тегишли бўлиш учун ҳам чақирилгансиз. Ҳаттоки Эдендек мукаммал ва гуноҳ йўқ бўлган жойда ҳам Худо шундай деган, “Яна Худованди Карим: “Одамнинг ёлғиз бўлиши яхши эмас, энди унга муносиб мададкор яратаман””. (Ибтидо 2:18) Биз жамоатда яшаш учун, биргаликда бўлиш учун яратилганмиз ва оила учун шакллантирилган ва ҳеч биримиз ёлғиз ўзимиз Худонинг мақсадини бадаролмаймиз. Муқаддас Калом ҳеч қачон бошқа имонрлилардан ажралган ҳамда бирга бўлишни билмайдиган ёлғиз авлиёлар ёки руҳий якка ёлғизлар ҳақида ҳеч нарса билмайди. Муқаддас Калом бизлар биргаликда бўлишимизни, бирга боғланганлигимизни, биргаликда қурилганлигимизни, биргаликда аъзолар эканимизни, биргаликда меросхўр эканимизни, бирга мос бўлишимизни ва биргаликда ушлаб турилишимиз ва бир биримизни тўлдириб туришимизни айтади. Сиз энди бир ўзингиз эмассиз. Сизнинг Масиҳга бўлган муносабатингиз шахсий бўлгани учун Худо уни алоҳида бўлишини ҳоҳламайди. Худонинг оиласида сиз бошқа имонлиларга боғлангансиз ва биз абадий бир биримизга боғланганмиз. Муқаддас Каломда шундай ёзилган, “Шунга ўхшаб, биз кўп киши бўлсак ҳам, Масиҳ вужудида бирлашганмиз ва бир баданни ташкил этамиз, ҳар биримиз алоҳида-алоҳида бўлиб, бир-биримиз учун узвдирмиз”. (Римликларга 12:5) Масиҳни ортидан эргашиш фақат ишонишни эмас, балки тегишли бўлишни ҳам билдиради. Биз Унинг Танасининг, яъни жамоатининг аъзоларимиз. К.С.Луис аъзолик сўзининг келиб чиқиши Масиҳий тарихга боғлиқ, аммо дунё уни бошланғич маъносидан айирди. Магазинлар “аъзолар”га имтиёз таклиф қилади, ва реклама қилувчилар хат ёзиш учун аъзоларнинг номлари рўйхатини беришади. Жамоатда эса, аъзолар деганда шунчаки исми рўйхатга киритилиб, ҳеч қандай нарса талаб қилинмайдиган ва кутилмайдиган кишилар назарда тутилади. Павлус учун эса, жамоатнинг “аъзоси” бўлиш тананинг қисми бўлиб, Масиҳ Танасининг ажратиб бўлмайдиган ва бир-бирига боғланган аъзоларидир. Биз аъзоликнинг каломий маъносини тузатишимиз ва унда машқ қилишимиз керак. Жамоат бино эмас, балки танадир; ташкилот эмас, организмдир. Тана аъзоларингиз ўзларининг вазифаларини бажаришлари учун бир-бирларига боғланган бўлишлари керак. Бу Масиҳнинг Танаси аъзоси бўлган сиз учун ҳам тўғри келади. Сиз аниқ бир вазифа учун яратилгансиз, лекин агар сиз жонли ва маҳаллий жамоатга бормаётган бўлсангиз ҳаётингиздаги иккинчи мақсадни унутаётган бўласиз. Сиз ҳаётингиздаги ролингизни бошқа кишилар билан муносабатда бўлиш орқали топасиз. Муқаддас Каломда шундай ёзилган, “Баданимиз бир бўлса-да, узвлар кўп, узвларнинг вазифаси эса бир хил эмас. Шунга ўхшаб, биз кўп киши бўлсак ҳам, Масиҳ вужудида бирлашганмиз ва бир баданни ташкил этамиз, ҳар биримиз алоҳида-алоҳида бўлиб, бир-биримиз учун узвдирмиз.” (Римликларга 12:4-5) Агар аъзо бадандан ажралси, секин аста сўлиб охири ўлади. Тана аъзоси ўзича мавжуд бўлолмайди ва худди шундай сиз ҳам. Баданнинг ҳаёт берувчи қонидан ажралиб ва юлиниб ташланса, руҳий ҳаётингиз қуриб қолади ва охири мавжуд бўлишдан тўхтайди. Шунинг учун ҳам руҳий тушишнинг биринчи асорати имонлилар йиғилишига ва улуғлаш хизматларга нотўғри қатнашишдир. Агар биз бирга бўлишга эътиборсиз қарасак, бошқа нарсалар ҳам секин аста сирпанишни бошлайди. Худо оиласининг аъзоси бўлиш оқибатсиз ва эътиборсиз нарса эмас. Жамоат Худонинг дунё учун кун тартибидир. Исо шундай деган, “... Мен Ўз умматимни бу тош устида бунёд этаман, жаҳаннам кучлари эса ундан устун чиқмас.” (Матто 16:18) Жамоатни яксон қилиб бўлмайди ва у тоабад яшайди. Бу коинотдан ҳам узоқ яшайди, шу билан бирга сизнинг танангиз ҳам. “Менга жамоат керак эмас” деган киши ёки мағрур ёки эътиборсиздир. Жамоат шунчалик муҳимки, Исо бунинг учун хочда азоб чекиб ўлди. “... Масиҳ имонлилар жамоатини севиб, улар учун Ўзини фидо қилди...” (Эфесликларга 5:25) Муқаддас Калом жамоатни “Исонинг келини” ва “Масиҳнинг танаси” деб айтади. Мен Исога “Мен сени яхши кўраман, лекин хотинингни ёқтирмайман” ёки “Сени қабул қиламан, аммо танангни инкор қиламан” деб айтишни тасаввур қилолмайман. Лекин биз жамоат ҳақида шикоят қилсак ва йиғилишларни қолдирсак шундай қиламиз. Худо бизга жамоатни Исо севганчалик севишимизни айтади. Муқаддас Каломда шундай ёзилган, “Имонли биродарларингизни севинглар.” (1 Бутрус 2:17) Ачинарлиси, кўпгина Масиҳийлар жамоатни ишлатадилар аммо уни севмайдилар. СИЗНИНГ МАҲАЛЛИЙ ЙИҒИЛИШЛАРИНГИЗ Муқаддас Каломда жамоат деганда бутун тарихдаги барча иймонлилар назарда тутилган баъзи бир муҳим мисоллардан ташқари, бу асосан маҳаллий ва кўринарли йиғилишга нисбатан ишлатилган. Янги Аҳд маҳаллий йиғилишларда аъзоликни кутади. Маҳаллий йиғлишнинг аъзоси бўлмаган фақатгина баъзи иймонлилар оммавий гуноҳ туфайли жамоат интизомида бўлганлар. Муқаддас Калом жамоатга бормайдиган Масиҳийни аъзосиз тана, подасиз қўй ёки оиласиз болага ўхшатади. Бу нотабиий ҳолатдир. Муқаддас Каломда шундай ёзилган, “Демак, сиз энди бегона эмассизлар, келгинди ҳам эмассизлар, балки Худонинг муқаддас халқига ватандош ва ҳамхонасизлар.” (Эфесликларга 2:19) Ҳозирги куннинг мустақил индивидуализми бир қанча руҳий етимларни етиштирди – булар бир жамоатдан бошқа жамоятга ўтиб юриб, ҳеч қандай маъсулият ва бағишловга эга бўлмаган “иймонли қуёнчалардир”. Кўпчилик биров маҳаллий жамоатдаги йиғилишларга қатнашмай туриб ҳам “яхши Масиҳий” бўлиш мумкин деб ўйлайди. Муқаддас Калом маҳаллий йиғилишларга қатнашиш учун бир қанча ундовчи сабабларни кўрсатади. НИМА УЧУН СИЗГА ЖАМОАТ ОИЛАСИ КЕРАК Жамоат оиласи сизни ҳақиқий иймонли сифатида аниқлаб беради. Мен ўзимни агар бирор аниқ гуруҳдаги Масиҳийлар билан бирга йиғилмасам ҳақиқий Масиҳий деб айта олмайман. Исо шундай деган, “Агар орангизда муҳаббат ҳукмрон бўлса, сизлар Менинг шогирдларим эканингизни ҳамма шундан билиб олади.”(Юҳанно 13:35) Агар биз жамоатга севги билан турлича ирқлар ва ижтимоий мақомлар билан тўплансак, бу дунё учун кучли гувоҳлик бўларди. Сиз ўзингизча Масиҳ танаси эмассиз. Сиз буни намойиш этиш учун бошқаларга муҳтожсиз. Алоҳида эмас, балки биргаликда биз Унинг Танасини ташкил қиламиз. Жамоат оиласи сизни ўзингизга қаратилган яккалигингиздан халос қилади. Маҳаллий жамоат Худо оиласига кириш учун синф хонасидир. Бу худбинликсиз ва меҳрибон севгини машқ қилиш учун лабораториядир. Қатнашувчи аъзо сифатида сиз бошқалар ҳақида қайғуришни ва бўлишишни ўрганасиз. “Агар бир узв азоб чекса, бутун узвлар у билан бирга азоб чекади. Агар бир узв юксалса, бутун узвлар у билан бирга севинадилар.” (1 Коринфликларга 12:26) Оддий ва номукаммал иймонлилар билан мунтазам алоқада бўлиш орқалигина Инжилнинг бир бирига боғланганлик ва алоқада бўлиб туриш ҳақидаги ҳақиқатини ўргана оласиз. Инжилнинг биродарчилиги биз бир-биримизга Исога боғланганчалик боғланишимизни билдиради. Худо биздан бир-биримиз учун ҳаётимизни беришимизни кутади. Юҳанно 3:16 ни билувчи кўпгина Масиҳийлар 1 Юҳанно 3:16 бехабардирлар. “Масиҳ бизлар учун жонини фидо қилди, ана шундан биз муҳаббатни билдик. Биз ҳам биродарларимиз учун жонимизни беришга бурчлимиз.” (1 Юҳанно 3:16) Бу биз бошқаларга кўрсатишимиз керак бўлган қурбошлик севгисидир бўлиб, Исо бизни севганидек биз ҳам бошқаларга севгимизни кўрсатишимиз керак. Жамоат оиласи сизга руҳий мушакларингизни ўсишига ёрдам беради. Сиз ҳеч қачон улуғлаш хизматларига қатнашиб шунчаки томоша қилиш орқали етукликка ўсолмайсиз. Фақатгина маҳаллий жамоатнинг ҳаётига тўлиқ қатнашиш руҳий мушакларни ўстира олади. Муқаддас Каломда шундай ёзилган, “Ҳар бир бўлакнинг алоҳида ўз ҳолича, муҳаббат билан ҳаракат қилиши натижасида бадан ўсиб-улғаяди.”(Эфесликларга 4:16) Муқаддас Каломда “бир-биримизга” сўзи эллик мартадан ортиқ учрайди. Бизга бир-биримизни севишимиз, бир-биримиз учун ибодат қилишимиз, бир-биримизга далда беришимиз, бир-биримизни огоҳлантиришимиз, бир-биримизга саломлашишимиз, бир-биримизга хизмат қилишимиз, бир-биримизга ўргатишимиз, бир-биримизни қабул қилишимиз, бир-биримизни ҳурмат қилишимиз, бир-биримизнинг юкимизни кўтаришими, бир-биримизни кечиришимиз, бир-биримизга бўйсунишимиз, бир-биримизга бағишланишимиз ва бошқа ўзаро вазифалар айтилган. Бу Каломга асосланган аъзоликдир! Худо сиздан кутадиган ва маҳаллий биродарчилигингизга тегишли “оилавий маъсулиятларингиз” мавжуд. Буларни ким билан амалга оширишингиз керак? Агар атрофингизда сизнинг афзалликларингизга қаршилик қилувчи кишилар бўлмаса, муқаддас бўлиш жуда осондир, аммо бу сохта ва синалмаган муқаддасликдир. Ажралиш ёлғончиликни кучайтиради; агар бирор киши бизни ундамаса, ўзимизни етук деб аташимиз жуда осондир. Ҳақиқий етуклик муносабатларда кўринади. Биз ўсишимиз учун Муқаддас Каломдан кўра кўпроқ нарсага муҳтожмиз; биз бошқа имонлиларга ҳам муҳтождирмиз. Биз бир-биримиздан ўрганиш ва бир-биримизга ҳисобот бериш орқали тезроқ ва кучлироқ ўсамиз. Қачонки бошқалар Худо уларна ўргатаётганини эшитсам, мен ҳам ўрганаман ва ўсаман. Масиҳнинг Танаси сизга муҳтождир. Худо Унинг оиласи учун сизда ягона ролингиз мавжуд. Бу сизнинг “хизматингиз” деб аталади ва Худо сизни ушбу вазифа учун ҳадялаган. “Муқаддас Руҳ умумий манфаат учун ҳар кимда алоҳида фаолият кўрсатади.” (1 Коринфликларга 12:7) Сизнинг маҳаллий биродарчилигингиз Худо сизни ҳадянгизни топишингиз, ривожлантиришингиз ва ишлатишингиз учун шакллантирган жойидир. Сизда кенгроқ хизмат бўлиши мумкин, аммо бу маҳаллий танадаги хизматингизга қўшимчадир. Исо сизнинг хизматингизни барпо қилишга ваъда бермаган; У Ўзининг жамоатини қуришга ваъда берган. Сиз дунёда Масиҳнинг хизматини бўлишасиз. Исо ерда юрганида, Худо Масиҳнинг жисмоний танаси орқали ишлаган; ҳозирги кунда У Унинг руҳий танасини орқали ишлайди. Биз бир-биримизни севиш орқали Худонинг севгисини фақатгина шакллантирмаслигимиз керак, балки уни биргаликда дунёга кўрсатишимиз керак. Бу бизларга берилган бетакрор имтиёздир. Масиҳнинг танаси аъзолари сифатида биз Унинг қўллари, оёқлари, кўзлари ва қалбидирмиз. У биз орқали дунёда ишлайди. Ҳар биримизнинг ҳиссамиз мавжуддир. Павлус бизларга шундай дейди, “Биз Худонинг ижодимиз. Худо бизни Исо Масиҳ орқали хайрли ишлар қилишимиз учун яратди, бу ишларни эса биз учун азалданоқ тайёр қилиб қўйди.” (Эфесликларга 2:10) Жамоат оиламиз бизни орқага кетишимиздан сақлайди. Ҳеч биримизда васвасага қарши кучимиз йўқ. Аниқ вазиятда ҳар биримиз ҳар қандай гуноҳни қила оламиз. Худо буни билади ва шунинг учун У бизларни бир-биримизни сақлаб туришимиз учун тайинлади. Муқаддас Каломда шундай ёзилган, “Ҳеч ким гуноҳнинг алдови билан юрагини тош қилмасин; “бугун” дейилгунча, бир-бирингизга ҳар куни насиҳат қилиб туринглар.” (Ибронийларга 3:13) “Ўзинги ишинг билан шуғуллангин” Масиҳий ифода эмас. Бизлар бир-биримизнинг ҳаётимизда қатнашиш учун ҳам чақирилганмиз ва ҳам амр этилганмиз. Агар сиз бирор кишини ҳозир руҳан беқарорлигини билсангиз, уни олдига бориб биродарчиликка олиб келишингиз сизнинг вазифангиздир. Ёқуб бизларга айтади, “Эй биродарларим, агар сизлардан бирор киши ҳақиқат йўлидан бош тортса, уни яна ҳақиқатга қайтаришга тиришинглар.” (Ёқуб 5:19) Маҳаллий жамоатнинг биргаликда бўлишининг яна бир афзаллиги У художўй етакчиларнинг руҳий ҳимоясини таъминлайди. Худо чўпон етакчиларга ҳимоя қилиш, қўриқлаш ва Унинг подасининг фаровонлиги учун қайғуриш маъсулиятини беради. Бизга шундай дейилган, “Ўз жамоат бошлиқларингизга итоат қилинглар, уларга камоли эҳтиром билан бўйсунинглар. Чунки улар ҳисобот берадиганлардек ҳамиша жонларингизни қўриқлаб турадилар.” (Ибронийларга 13:17) Шайтон Танадан ажралган, руҳий бошлиқларга итоатсиз ва якка имонлиларни яхши кўради, чунки у биладики унинг ҳийлалари учун булар ҳимоясиз ва кучсиздирлар. БУ ҲАММАСИ ЖАМОАТДАДИР Мен Мақсадга Йўналтирилган Жамоат номли китобимда соғлом ҳаёт учун соғлом жамоатнинг нақадар муҳимлигини тушунтирганман. Мен умид қиламанки, сиз бу китобни ҳам ўқийсиз, чунки у сизга Худо жамоатни сизга ҳаётингиздаги аниқ беш мақсадни амалга оширишга ёрдам бериш учун шакклантирганини тушунишингизга ёрдам беради. У жамоатни сизнинг бешта энг теран муҳтожлигингиз учун яратган: яшаш учун мақсад, бирга яшашимиз учун киши, яшашимиз учун тамойиллар, яшашимиз учун касб ва яшай олишимиз учун куч. Дунёда ушбу беш афзалликларнинг барчасини топишингиз учун бирор жой йўқдир. Худонинг жамоат учун мақсадлари Унинг сиз учун мақсадларги жуда ўхшашдир. Улуғлаш фикрингизни Худога қаратишингизга ёрдам беради; биродарчилик ҳаётнинг муаммоларини қарши олишингизга ёрдам беради; шогирдлик иймонингизни мустаҳкамлашга ёрдам беради; хизмат қобилиятларингизни топишингизга ёрдам беради; хушхабар айтиш вазифангизни бажаришингизга ёрдам беради. Дунёда жамоатга тенг келадиган ҳеч қандай нарса йўқ! СИЗНИНГ ТАНЛОВИНГИЗ Қачонки чақалоқ туғилганида у тўғридан-тўғри кишиларнинг учумбашарий оиласининг бир қисмига айланади. Шу билан бирга ушбу чақалоқ парвариш қилиниши, боқилиши ва соғлом ва кучли ўсиши учун аниқ бир оиланинг аъзосига бўлиши керак. Бу руҳий ҳаётга ҳам тўғри келади. Сиз бошқадан туғилганингизда тўғридан-тўғри Худонинг умумбашарий оиласининг аъзосига айланасиз, аммо шу билан бирга Худо оиласининг маҳаллий аъзолигига ҳам қўшиласиз. Жамоатга қатнашиш ва жамоатнинг аъзоси бўлиш орасидаги тафовут бағишланишдир. Қатнашувчилар чеккадан туриб кузатувчилардир; аъзолар эса хизмат билан шуғулланувчилар. Қатнашувчилар маъсулият билан бўлишмасдан туриб жамоатдан манфаат кўрадилар. Улар бир-бирига бағишланмай яшайдиган жуфтликларга ўхшашади. Нима учун маҳаллий жамоат оиласига иштирок этиш шунчалик муҳим? Чунки бу сиз фақат назарий эмас, балки ҳақиқатда руҳий ака-укаларингиз ва опа-сингилларингизга бағишлангингизни тасдиқлайди. Худо сиздан мукаммал кишиларни эмас, балки ҳақиқий кишиларни севишингизни истайди. Сиз бутун умр мукаммал жамоат қидиришингиз мумкин, аммо уни ҳеч қачон тополмайсиз. Сиз номукаммал гуноҳкорларни худди Худо уларни севганидек севишингиз лозим. Ҳаворийларда Қуддусдаги Масиҳийлар бир-бирларига нисбатан бағишланишга жуда аниқ ёндашганлар. Улар биродарчиликка бағишланган эдилар. Муқаддас Каломда шундай ёзилган, “Улар ҳаворийларнинг таълимотига, ҳамдўстликка, нан синдиришга ва тоат-ибодатларга астойдил берилиб борар эдилар.”(Ҳаворийлар 2:42) Худо сиздан буларга ҳозирги кунда ҳам бағишланишингизни истайди. Масиҳий ҳаёт фақатгина Масиҳга бағишланишдан кўра кенгроқдир; бу бошқа Масиҳийларга ҳам бағишланишни ўз ичига олади. Македониядаги имонлилар буни тушунишган эдилар. Павлус шундай дейди, “Улар ҳатто умид қилганимиздан ҳам зиёдроқ қилдилар: ўзларини олдин Раббимизга, кейин, Худонинг иродаси билан, бизга бағишладилар.” (2 Коринфликларга 8:5) Маҳаллий жамоатнинг аъзосига айланиш сиз Худо фарзанди бўлганингиздан кейинги табиий босқичдир. Сиз Масиҳга бағишланиш орқали Масиҳий бўласиз, аммо сиз ўзингизни аниқ гуруҳдаги иймонлиларга бағишлаш орқали жамоат аъзосига айланасиз. Биринчи қарор нажот келтиради; иккинчиси эса биродарчиликни шакллантиради. Ҳаётни биргаликда бошдан кечириш Масиҳ ато қилган тинчлик дилингизда ҳоким бўлсин. Сизлар бир баданнинг аъзолари каби тинч-тотув бўлишга даъват этилгансизлар. Колосаликлар 3:15 Биродарларнинг иноқ бўлиб яшаши Мана қандай яхши ва қандай соз! Забур 133:1 Ҳаёт бўлишиш учун мавжуддир. Худо биздан ҳаётни биргаликда бошдан кечиришимизни истайди. Муқаддас Калом буни тажриба бўлишилган биродарчилик деб атайди. Аммо бугунги кунда ушбу сўз ўзининг каломий маъносининг кўпроқ қисмини йўқотди. Ҳозир “биродарчилик” одатда суҳбат, ижтимоийлашув, озиқ-овқат ва хурсандчиликни билдиради. “Сенинг биродарчилигинг қаерда?” деган савол “Қаерда жамоатга иштироқ этасан?” ва “Биродарчиликда бўлиб тургин” деган гап “Янгиланишни кутиб тургин” маънони англатади. Ҳақиқий биродарчилик фақатгина хизматга қатнашишдан кўра кенгроқ тушунчадир. Бу ҳаётни биргаликда бошдан кечириш демакдир. Бу ўз ичига беғараз севиш, самимий бўлишиш, амалий хизмат қилиш, қурбонлик келтириб бериш, меҳрибонлик билан юпатиш ва Янги Аҳддаги бошқа “бир-бирингиз” каби буйруқларни ўз ичига олади. Биродарчиликка келсак, бунда ҳажм муҳимдир, Кичикроқ яхшироқдир. Сиз кўпчилик билан ибодат қила оласиз, аммо бир киши билан биродарчиликка кириша олмаслигингиз мумкин. Қачонки гуруҳ ўн кишидан кўпроқ бўлса, энг тинч киши қатнашишдан тўхтайди ва бироз кишилар гуруҳда етакчилик қилади. Исо кичик шогирдлик гуруҳлари миқёсида хизмат қилди. У бунданда ортиқ кишини танлаши мумкин эди, аммо У билардики ўн икки киши агар ҳар бир киши қатнашиши керак бўлса энг кўп ҳажмдир. Масиҳнинг Танаси ўз танагизга ўхшаб ҳақиқатда бир қанча ҳужайраларнинг тўпламидир. Масиҳнинг Танасининг ҳаёти сизнинг танангизга ўхшаб ҳужайраларда мавжуддир. Шуниннг учун ҳам ҳар бир Масиҳий бу уй йиғилиши бўладими, Якшанба мактаби синфими ёки Калом ўрганишми бундан қатъий назар, жамоатларининг кичик гуруҳларида қатнашишлари шартдир. Бу катта жамоатлар эмас, балки ҳақиқий биргалик шаклланадиган жойдир. Агар сиз жамоатни катта кемадек тасаввур қилсангиз, кичик гуруҳлар бу кемага бирлаштирилган кичик қайиқлардир. Худо кичик гуруҳлар ҳақида бетакрор ваъда берган: “Қаерда икки ёки уч киши Менинг номим учун йиғилса, Мен шу ерда уларнинг ўртасида бўламан.” (Матто 18:20) Бахтга қарши, кичик гуруҳда бўлиш сизга ҳақиқий жамоани бошдан кечиришингизни кафолатламайди. Кўпгина Якшанба мактаблари синфлари ва кичик гуруҳлари мукаммалликка берилиб, ҳақиқий биродарчилик нималиги ҳақида аниқ тасаввурга эга эмас. Ҳақиқий ва сохта биродарчилик ўртасида қандай фарқ мавжуд? Ҳақиқий биродарчиликда кишилар чинакамликни ҳис қиладилар. Чинакам биродарчилик мукаммалик эмас, керакли даражадаги суҳбатдир. Бу ҳақиқий, қалбан, баъзан пастроқ ва бўлишувчандир. Бу кишилар ўзлари ва ҳаётларида содир бўлаётган нарсалар ҳақида самимий бўлганларида содир бўлади. Улар ўзларининг оғриқларини бўлишадилар, ҳис-туйғуларини очиқ намоён қиладилар, муваффақият-сизликларига иқрор бўладилар, шубҳаларини айтадилар, қўрқувларини тан оладилар, кучсизликларини тасдиқлайдилар ва ёрдам ҳамда ибодат қилишни сўрайдилар. Чинакамликни сиз баъзи жамоатларда тескарисини кўрасиз. Самимийлик ва камтарлик муҳити ўрнига, даъвогарлик, рол ўйнаш ва сохта мулойимлик ва суст суҳбат мавжуд. Кишилар маска кийадилар, ўзларини ҳимоялайдилар ва худди ҳаётларида ҳамма нарса ўз жойидагидек ҳаракат қиладилар. Ушбу муносабатлар ҳақиқий биродарчиликнинг ўлимидир. Агар биз ўз ҳаётимиз ҳақида очиқ бўлсакгина ҳақиқий биродарчиликни бошдан кечиришимиз мумкин. Муқаддас Каломда шундай ёзилган, “Бироқ Унинг Ўзи нурда бўлгани каби, биз ҳам нурда юрсак, бир-биримиз билан алоқа қиламиз ва Унинг Уғли Исонинг қони бизни ҳар қандай гуноҳдан пок қилади. Агар гуноҳимиз йўқ десак, ўз-ўзимизни алдаган бўламиз ва кўнглимизда ҳақиқат бўлмайди.” (1 Юҳанно 1:7-8) Дунё яқинлик қоронғида содир бўлади деб ўйлайди, аммо Худо бу ёруғликда содир бўлади дейди. Қоронғулик бизнинг оғриқларимиз, хатоларимиз, қўрқувларимиз, муваффақият-сизлигимиз ва камчиликларни яшириш учун ишлатилади. Аммо ёруғликда биз буларнинг ҳаммасини очиқликка чиқарамиз ва ўзимизнинг кимлигимизга иқрор бўламиз. Албатта, чинакам бўлиш ҳам жасорат ҳам камтарликни талаб қилади. Бу очиқ бўлишдан қўрқишимиз, рад этилишимиз ва бошқадан жарохатланишимизни қаршилашимизни билдиради. Нима учун бирор шундай таваккалчиликка боради? Чунки бу руҳан ўсиш ва ҳис туйғу жиҳатидан соғлом бўлиш учун ягона йўлдир. “Шундай қилиб, шифо топишингиз учун, бир-бирингиз олдида қилган гуноҳларингизга иқрор бўлинглар ва бир-бирингиз учун ибодат қилинглар. Солиҳ одамнинг зўр бериб қилган илтижоси кучли таъсирга эгадир.” (Ёқуб 5:16) Биз фақатгина таваккалчилик-ларни қабул қилиш орқали ўсишимиз мумкин ва энг қийин таваккалчилик бу ўзимиз ва бошқалар ҳақида самимий бўлишимиздир. Ҳақиқий биродарчиликда кишилар ўзаро боғланганликни ҳис қиладилар. Ўзаро боғланганлик бериш ва олиш санъатидир. Бу бир-бирига боғланганликни билдиради. Муқаддас Каломда шундай ёзилган, “Шу тариқа баданда бўлиниш бўлмайди, лекин бутун узвлар бир-бирига бир хил ғамхўрлик қиладилар.” (1 Коринфликларга 12:25) Ўзаро боғланганлик биродарчиликнинг юрагидир: яқин муносабатлар қуриш, маъсулиятларни бўлишиш ва бир-бирига ёрдам бериш. Павлус шундай деган, “Яна тўғриси, кўришганимизда сизнинг ҳам, менинг ҳам имонимиз бир эканидан ўзаро жасорат топамиз, демоқчиман.” (Римликларга 1:12) Агар бошқалар биз билан бирга юрса ва бизга далда берса, биз имонимизда мустаҳкамроқ бўламиз. Муқаддас Калом ўзаро маъсул бўлиш, ўзаро далда бериш, ўзаро хизмат қилиш ва ўзаро мақташ ҳақида гапиради. Янги Аҳдда бизга “бир-биримиз” ҳақимизда элликдан ортиқ амрлар берилган. Муқаддас Каломда шундай ёзилган, “Бир-бирингизни биродарларча, самимий муҳаббат билан севинглар. Бир-бирингизни иззат-ҳурмат қилишга ўзишгандай ҳаракат қилинглар.” (Римликларга 12:10) Сиз Масиҳ Танасининг ҳар бир аъзоси учун маъсулиятли эмассиз, аммо уларга маъсулиятлисиз. Худо сиздан уларга қўлингиздан келганча ёрдам беришингизни кутади. Ҳақиқий биродарчиликда кишилар раҳмдирлликни ҳис қиладилар. Раҳмдиллик маслаҳат бериш ёки тезда ёрдам бериш дегани эмас; раҳмдиллик ичкарига кириш ва бошқаларнинг оғриғига шерик бўлиш демакдир. Раҳмдиллик шундай дейди, “Мен сен бошингдан кечираётган нарсаларни тушунаман ва сенинг ҳис туйғунг ғалати ҳам эмас тентаклик ҳам эмас”. Ҳозирда кўпчилик буни “ачиниш” деб атайди, лекин каломий сўз “раҳмдилликдир”. Муқаддас Каломда шундай ёзилган, “Худо сизларни азизларим деб танлаган, сизлар муқаддассизлар. Шунга кўра раҳм-шафқат, кўнгилчанлик, камтарлик, мулойимлик ва сабр-тоқатни зеб-зийнат қилиб тақинглар.” (Колосаликларга 3:12) Рахмдиллик кишиларнинг икки асосий эҳтиёжларини қондиради: бошқаларнинг тушунишини ва ҳис-туйғунинг тасдиқланиши. Бошқаларни тушунган ва уларнинг ҳис-туйғуларини тасдиқлаганингизда янги биродарчилик барпо қилган бўласиз. Муаммо шундаки, биз доимо ўз ишларимиз билан шошилиб юриб, бошқаларга раҳмдилчилик билдириш учун вақт тополмаймиз. Ёки биз ўзимизнинг оғриқларимиз билан банд бўлиб юрамиз. Ўзимизга ачинишимиз бошқаларга нисбатан раҳмдилликни қуритиб ташлайди. Биродарчиликнинг бир қанча босқичлари бор ва ҳар бири турли вақтларда муносибдир. Биродарчиликнинг энг оддий даражаси бир-бири билан бўлишиш ва Худо Каломини биргаликда ўрганишдир. Чуқурроқ даража эса, саёҳатларда ва меҳрибончилик лойиҳаларида хизмат қилишдир. Энг олий ва чуқур даража эса, бир-биримизнинг дардларимизга шерик бўлиб ва бир-биримизнинг юкларимизни кўтариб, азоб чекиш биродарчилигидир. Ушбу даражани энг яхши тушунадиган Масиҳийлар қувғинга учраётган, хўрланаётган ва ҳаттоки имонлари учун ўлаётган кишилардир. Муқаддас Калом шундай амр беради: “Бир-бирингизнинг оғриқларингизга ёрдамлашинглар, шундай қилиб Масиҳнинг Қонунини бажарган бўласизлар.” (Галатияликларга 6:2) Биз бир-биримизга оғир инқироз, қайғу ва шубҳа вақтларида жуда керакмиз. имонимизни иккилантирадигани вазиятлар келганида, шунда энг яқин дўстларимизга муҳтож бўламиз. Биз Худога имонимиз учун ва бизларни етаклашлари учун кичик гуруҳдаги дўстларга муҳтожмиз. Кичик гуруҳларда ҳаттоки Худо узоқда туюлганда ҳам, Масиҳнинг Танаси ҳақиқий ва очиқ бўлади. Бу Аюб азоб чекаётганда жуда муҳтож бўлган нарса эди. У шундай деб бақирди, “Умидсизликка тушган киши, ҳаттоки Худодан қўрқув бўлмаган дўстидан ҳам ёрдам кутади.” (Аюб 6:14) Ҳақиқий биродарчиликда кишилар шавқатни ҳис қиладилар. Биродарчилик шундай жойики, у ерга хатолар ювиб ташланмайди, балки хатолар ўчирилиб юборилади. Агар шавқат адолат устидан ғолиб чиқса биродарчилик содир бўлади. Биз ҳаммамиз шафқатга муҳтожмиз, чунки ҳаммамиз ҳам қоқинамиз ва йиқиламиз ва қайта тикланишимиз учун ёрдамга муҳтож бўламиз. Биз бир-биримизга шафқатли бўлишимиз ва шафқат кутишимиз керак. Худо шундай дейди, “Шунинг учун энди бу одам ҳаддан ортиқ хафа бўлмаслиги учун, уни кечириб тасалли беришингиз маъқулдир.” (2 Коринфликларга 2:7) Сиз кечирим олмасдан туриб биродарчиликка эга бўлолмайсиз. Худо шундай огоҳлантиради, “Бир-бирингизга нисбатан чидамли ва кечиримли бўлинглар. Агар бир киши иккинчисидан хафа бўлса, Масиҳ сизларни кечиргани каби, сизлар ҳам бир-бирингизни кечиринглар.” (Колосаликларга 3:13) Чунки аччиқланиш ва нафратланиш доимо биродарчиликни вайрон қилади. Биз номукаммал ва гуноҳкор инсон бўлганимиз учун ҳам агар етарли вақт давомида биргаликда бўлсак, албатта бир-биримизни жароҳатлаймиз. Баъзида атайлаб шундай қиламиз ва баъзида билмай туриб қиламиз, барибир нима бўлган тақдирда ҳам биродарчиликни тиклаш ва янада мустаҳкамлаш учун жуда кўп шафқат ва иноятга муҳтожмиз. Муқаддас Каломда шундай ёзилган, “Агар бир киши иккинчисидан хафа бўлса, Масиҳ сизларни кечиргани каби, сизлар ҳам бир-бирингизни кечиринглар.” (Колосаликларга 3:13) Худонинг бизга кўрсатган шавқати бизнинг бошқаларга шафқат кўрсатишимиз учун далда берувчи куч бўлади. Ёдингизда бўлсинки, ҳеч ким сиздан Худо сизни кечирганчалик ёрдам сўрамайди. Кимдир сизни ранжитса, сизда шундай ҳоҳиш бўлиши мумкин: Мен бор куч ғайратимни ва ҳис-туйғуларимни уни қайта тўлаш учунми ёки уни ҳал қилиш учун ишлатишим керакми? Иккаласини бир вақтда бажаролмайсиз. Кўпгина инсонлар шафқат кўрсатишни истамайдилар, чунки улар ишонч ва кечирим ўртасидаги фарқни тўлиқ тушунмайдилар. Кечирим ўтмишни унутиб юборишдир. Ишонч эса келажак билан боғлиқдир. Кечирим сўралиши ёки сўралмаслигидан қатъий назар дарҳол кўрсатилиши керак. Ишонч эса вақт давомида секин-аста содир бўлади. Ишонч сақланиб бориладиган қайдларга муҳтождир. Агар сизни бирор киши кетма-кет ранжитаверса, Худо сизга уни дарҳол кечиришингизни айган, аммо унга дарҳол ишонишингиз ва сизни жароҳатлаши учун имкон беришингизни айтмаган. Улар ўзгарганларини вақт давомида кўрсатиб боришлари керак. Ишонч тикланадиган энг яхши жой далда берувчи ва маъсулдор кичик гуруҳларнинг ёрдамидир. Сиз кичик гуруҳда бўлишингизнинг яна бир неча афзалликлари мавжуд. Бу Масиҳий ҳаётингиз учун энг муҳимдир. 2000 йил мобайнида Масиҳийлар кичик гуруҳларда бирга йиғилишиб келганлар. Агар сиз шундай гуруҳларнинг бирортасига эга бўлмасангиз, сизга нима етишаётганлигини билолмайсиз. Кейинги бобларда шундай кичик гуруҳларни барпо қилиш учун нима кераклиги ҳақида гаплашамиз, аммо ушбу боб сизга ҳақиқийлик, ўзаро боғланганлик, раҳмдиллик ва шафқат учун оч қолдирди деб ўйлайман. Сиз жамоа учун яратилгансиз. Жамоани етиштирмоқ Шу тариқа солиҳлик уруғи сепилиб, тинчликпарварлар учун осойишталик барпо бўлади. Ёқуб 3:18 Улар ҳаворийларнинг таълимотига, ҳамдўстликка, нон синдиришга ва тоат-ибодатларга астойидил берилиб борар эдилар. Ҳаворийлар 2:42 Жамоа бағишланишга муҳтождир. Фақатгина Муқаддас Руҳгина имонлилар орасида ҳақиқий биродарчиликни барпо қила олади, лекин У буни бизнинг бағишланиш ва танловларимиз орқали етиштиради. Павлус бу маъсулиятни қуйидаги сўзларда тушунтиради, “Ўзаро тинч-тотув яшаб, Руҳнинг бирлигини сақлашга жон куйдиринглар.” (Эфесликларга 4:3) Муҳаббатга асосланган Масиҳий жамоани етиштириш ҳам Худонинг кучи ҳам бизнинг ғайратимизни талаб қилади. Ачинарлиси, кўпчилик Масиҳийлар носоғлом муносабатларга эга оилада улғайиб, ҳақиқий биродарчилик учун керак бўладиган маҳоратга эга эмаслар. Улар Худонинг оиласида қандай ҳаракат қилиш кераклиги ва бошқаларга қандай муносабат кўрсатиш кераклигига муҳтождирлар. Бахтимизга, Янги Аҳд ҳаётни қандай бўлишиш ҳақида бир қанча кўрсатмаларга эгадир. Павлус шундай ёзган, “Мен яқинда сенинг ёнингга боришни умид қилиб, ушбуни ёзиб қолдираман. ...Худонинг хонадона – барҳаёт Худонинг уммати, ҳақиқат устуни ва пойдеворидир.”(1 Тимўтийга 3:14-15) Агар сиз сохта муносабатлардан чарчаган бўлсангиз ва кичик гуруҳингизда, якшанба кунги дарслар ва жамоатда ҳақиқий биродарчилик ва муҳаббатга асосланган жамоани ташкил қилмоқчи бўлсангиз, сизга бир қанча кескин қарорларни қабул қилиб ҳамда бироз таваккалчилик қилишингизга тўғри келади. Жамоани етиштириш самимийликни талаб қилади. Ҳаттоки баъзан муаммони четлаб ўтмоқчи бўлганингизда ёки бирор масалага эътибор бермаган тақдирда ҳам муҳаббат билан ҳақиқатни сўзлашингиз керак. Ён атрофимиздаги бирор киши ўзига ёки ўзгаларга гуноҳ орқали зарар келтираётган вақтда биз учун жим туриш осонроқ бўлсада, бу яхшиликка етакламайди. Кўпчилик кишиларнинг нотўғри иш қилаётганларида уларга ҳақиқатни (ҳаттоки бу аччиқ бўлсада) тушунтирадиган яқин кишилари бўлмайди, шунинг учун улар ўзларини ҳалок қилишда давом этадилар. Кўпинча биз бировга нима дейиш кераклигини биламиз, лекин бизнинг қўрқувимиз гапиришдан сақлайди. Кўпгина муносабатлар қўрқувдан азият чекади: гуруҳда бирор кишининг ҳаёти тушиб кетаётган бўлса ҳеч ким гапиришга ботинолмайди. Муқаддас Калом бизга “ҳақиқатни севги билан гапириш”ни айтади, чунки очиқ гапирадиган киши бўлмаса жамоага эга бўлолмаймиз. “Самимий жавоб чинакам дўстликнинг белгисидир.” Баъзида бу гуноҳ қилишда давом этаётган ёки васвасага тушаётган кишини севги билан қарши олишни билдиради. Павлус шундай дейди, “Эй, Руҳ амри билан яшаётган биродарларим, агар бирон одам гуноҳ қилиб қўйса, уни мулойим руҳ билан тузатинглар. Унга ўхшаб васвасага йўлиқмаслигингиз учун ўзингизга эҳтиёт бўлинг. Бир-бирингизнинг оғриқларингизга ёрдамлашинглар, шундай қилиб Масиҳнинг Қонунини бажарган бўласизлар.” (Галатияликларга 6:1-2) Кўпгина жамоат йиғилишлари ва кичик гуруҳлар сохтакорликда қолиб кетадилар, чунки улар жанжалдан қўрқадилар. Қачонки ноқулайлик уйғотувчи бирор масала юзага келса, тинчлик ҳақида нотўғри тушунча пайдо бўлмаслиги учун бу масала четлатиб ўтилади. Ҳар бир киши муаммо нимадалигини билади, аммо ҳеч ким бу ҳақда очиқ сўзлай олмайди. Бу ғийбат келтириб чиқарадиган сирдошликка тўла хаста вазиятни юзага келтиради. Павлуснинг ечими тўғри эди, “Шундай қилиб, ёлғонни рад этиб, ҳар бирингиз ўз биродарингиз билан ҳақиқатни гаплашинглар. Чунки биз бир-биримизга тананинг аъзоларидаймиз.” (Эфесликларга 4:25) Оиладами, дўстликдами ёки жамоатингиздами қаерда бўлишидан қатъий назар ҳақиқий биродарчилик самимийликка боғлиқдир. Аслида, муаммо тунели ҳар бир муносабат учун яқинликка ўтиш учун йўлдир. Олдингиздаги тўсиқни қаршилаб уни ҳал қилишга ҳақида қайғурмас экансиз, ҳеч қачон бир-бирингизга яқин бўлолмайсиз. Қачонки келишмовчилик тўғриликча ҳал қилинса, биз бир-биримизнинг турлилигимизни қаршилаб ва уни ҳал қилиб яқинлаша борамиз. Муқаддас Каломда шундай ёзилган, “Охирида кишилар мақтовдан кўра самимийликни қадрлашади.” (Сулаймон Ҳикматлари 28:23) Самимийлик қаерда ва қачон ҳоҳлаганингизда гапиришингиз учун рухсатнома эмас. Бу қўполлик ҳам эмас. Муқаддас Калом ҳар бир ишни бажариш учун муносиб вақт ва муносиб йўл борлиги ҳақида айтади. Ўйланмасдан айтилган сўзлар узоқ вақт сақланадиган жароҳатларни келтириб чиқаради. Худо бизга жамоатда ҳар бир кишига суюкли биродардек гапириш кераклиги ҳақида айтади. “Чол одамни койима, лекин отангдек унга насиҳат қил. Ёшларга укалариндек, кампирларга оналар каби, ёш аёлларга сингилларингдек, бутун пок руҳ билан насиҳат қил.” (1 Тимўтийга 5:1-2) Ачинарлиси, минглаб биродарчиликлар самимийлик йўқлиги сабабли вайрон бўлган. Павлус Коринфликларга ораларида ахлоқсизлик мавжуд бўлганида жим турганлари учун танбеҳ беради. Ҳеч кимда буни қаршилаш учун жасорат бўлмаганида, у шундай деди, “Мен эса жисман ғойиб бўлсам ҳам, руҳан ҳар дам сизлар билан биргаман. Мен гўё ёнингизда бўлгандек, бу ишни қилган одам ҳақида аллақачон Раббимиз Исо Масиҳ номи билан ҳукм юритдим: Сизлар менинг руҳим ҳамда Раббимиз Исо Масиҳнинг қудрати билан бир жойда тўпланганингизда, бу одамни тана тинкасини қуритиш учун шайтонга топшириш керак, токи Раббимиз Исо Масиҳ келган кунда унинг руҳи халос бўлсин. Сизларнинг мақтанишингиз яхши эмас. Наҳотки, озгина хамиртуруш бутун хамирни ачитишини билмасангизлар? Сизлар аслида хамиртурушсиз бўлишингиз керак. Шундай қилиб, эски хамиртурушни супуриб ташланг, янги хамир бўлинглар! Масиҳнинг Ўзи бизнинг Фисиҳ қурбонлигимиз бўлиб, жонини фидо қилган. Шунинг учун биз эски ёмонлик ва бузуқлик хамиртуруши билан эмас, балки софлик ва самимийлик бўлган харимтурушсиз нон билан байрам қилайлик. Мактубимда сизларга зинокорлар билан алоқа қилмасликни ёзган эдим. Шубҳасизки, умуман бу дунёнинг зинокорлари ёки тамагирлари, ғоратгарлари, бутпарастлари ҳақида демоқчи эмасдим, акс ҳолда сизлар бу дунёдан айрилишга мажбур бўлар эдингизлар! Мен сизларга ўзини биродарингиз деб, зинокор, тамагир, бутпараст, ҳақорат қилувчи, майхўр ва талончи бўлган киши билан алоқа қилмасликни, ҳатто бундай одам билан бирга овқат емасликни ёзган эдим. Қолаверса, имонлилар жамоатидан ташқаридагиларни ҳукм этишга менинг нима ҳаққим бор? Уларни Худо ҳукм қилади. Сизлар жамоатдагиларни ҳукм қилсангиз бас. Тавротда ёзилганидек: “Фосиқ одамни ўз орангиздан чиқариб ташланглар.”” (1 Коринфликларга 5:3-12) Жамоани етиштириш камтарликни талаб қилади. Ўз-ўзидан жуда мамнун бўлиш, ўзини муҳим деб ҳисоблаш ва қайсар мағрурлик биродарчиликни барча нарсадан кўра тезроқ вайрон қилади. Мағрурлик инсонлар орасида девор кўтарса, камтарлик эса улар ўртасида кўприк барпо қилади. Камтарлик муносабатларни текис қиладиган ва уни мойлайдиган мойдир. Шуниннг учун Муқаддас Каломда шундай ёзилган, “Эй ёшлар, сизлар ҳам оқсоқолларга итоат қилинглар. Ҳаммангиз бир-бирингизга юмшоқ муомалада бўлинглар. Чунки “Худо мағрурларга қарши, камтарларга иноятлидир.”” (1 Бутрус 5:5) Биродарчилик учун муносиб кўйлак бу камтарликдир. Ушбу оятнинг давоми шундай, “Худо мағрурларга қарши, камтарларга иноятлидир.” (1 Бутрус 5:5) Бу биз камтар бўлишимиз учун бошқа сабабдир: Мағрурлик ҳаётимизда ўсишимиз, ўзгаришимиз, шифоланишимиз ва бошқаларга ёрдам беришимиз учун керак бўладиган Худо иноятини тўсиб қўяди. Биз Худо иноятини камтарлик билан биз учун кераклигини тан олишимиз орқали қабул қиламиз. Муқаддас Калом биз мағрур бўлганимизда, Худога қарши яшаётганлигимизни айтади. Бу тентаклик ва хавф хатар билан яшашдир. Сиз камтарликни амалий йўллар орқали ривожлантира оласиз: камчиликларингизни тан олишингиз орқали, бошқаларнинг камчиликларига сабр-тоқат қилиш орқали, тузатишга очиқ бўлиш орқали ва бошқалардаги яхши фазилатларни кўрсатиш орқали. Павлус шундай маслаҳат берганди, “Ўзаро ҳамфикр бўлинглар. Такаббурлик қилмай, мулойим одамлар билан дўст бўлинглар. Ўзбилармонлик қилманглар.” (Римликларга 12:16) Филиппидаги Масиҳийларга у шундай ёзди, “Рақобат руҳи ва шуҳратпарастлик билан ҳеч нарса қилманглар. Аксинча, камтарлик билан бир-бирингизни ўзингиздан юқорироқ ҳурматга сазовор ҳисобланглар. Ҳар бир киши ўз манфаатинигина эмас, балки бошқаларнинг манфаатини ҳам кўзласин.” (Филиппиликларга 2:3-4) Камтарлик ўзингиз ҳақингизда паст фикрлаш эмас; у ўзингиз ҳақингизда кам фикрлашингиздир. Камтарлик бошқалар ҳақида кўпроқ ўйлашдир. Камтар кишилар бошқаларга хизмат қилишга шунчалик ҳаракат қиладиларки, ўзлари ҳақларида умуман ўйламайдилар. Жамоани етиштириш ҳурмат талаб қилади. Ҳурмат бир-биримизнинг бошқачалигимизни ҳурмат қилиш, бошқаларнинг ҳис-туйғулари ҳақида сезгир бўлишимиз ва бизни чўчитадиган кишилар ҳақида сабрли бўлишни билдиради. Муқаддас Каломда шундай ёзилган, “Ҳар биримиз ўзганинг яхшилик ва ривож топишига ғамхўрлик қилиб, уни мамнун қилишга ҳаракат қилайлик.” (Римликларга 15:2) Павлус Титусга шундай дейди, “Ҳеч кимни ёмонламасинлар. Урушқоқ бўлмай, барча инсонларга ювошлик ва мулойимлик билан муомала қилсинлар.” (Титусга 3:2) Ҳар бир жамоат ёки ҳар бир кичик гуруҳларда энг камида тушуниш “қийин” бўлган бир инсон бўлади. Бундай кишилар учун ўзига хос ҳис туйғулар, чуқур нотинчлик, қийин хулқ-атвор ва ожиз ижтимоий билим мавжуд бўлади. Бундай кишиларни “Қўшимча Иноатга Муҳтож” кишилар деб аташингиз мумкин. Худо бундай кишиларни уларнинг ва бизларнинг манфаатимиз учун қўйган. Улар ўсишимиз ва биродарчилик синовидан ўтишимиз учун имкониятдир: Биз уларни ака-ука ва опа-сингилларимиз каби қабул қилиб уларга эҳтиром кўрсатамизми? Оилада қабул бўлиш бизнинг зеҳнли ёки чиройли ёки кўп нарсани билишимизга боғлиқ эмас. Бу бизнинг бир-биримизга тегишли эканлигимиз далилига асосланади. Биз оилани ҳимоя қиламиз ва қўриқлаймиз. Оиламиз аъзиси бироз енгилтак бўлиши мумкин, лекин биз уни қўриқлаймиз. Худди шундай, Муқаддас Калом айтади: “Бир-бирингизни биродарларча, самимий муҳаббат билан севинглар. Бир-бирингизни иззат-ҳурмат қилишга ўзишгандай ҳаракат қилинглар.” (Римликларга 12:10) Ҳақиқат шуки, ҳаммамизда ҳам номуносиб хусусиятлар ва фазилатлар мавжуд. Аммо жамоага муносиб бўлишингиз учун жамоа ҳеч нарса қилолмайди. Биродарчилигимизнинг асоси Худо билан муносабатимиздир: Биз оиламиз. Эҳтиром кўрсатишнинг йўлларидан бири ҳар биримиз қаердан келганимизни тушунишимиздир. Уларнинг тарихини ўрганиб чиқинг. Уларнинг қандай тарихга эга эканлигини тушунишингиз уларни яхшироқ тушунишга ёрдам беради. Улар яна қанча юришлари мумкинлигини ўйлаш ўрнига, қийинчиликларга қарамасдан улар қанча йўл юриб келганликларини ўйланг. Эҳтиромнинг яна бир қисми бу кишиларнинг шубҳаларини пастга урмасликдир. Сиз бирор нарсадан қўрқмаслигингиз ҳиссиётни ногирон қилолмайди. Ҳақиқий жамоа кишилар қўрқувлари ва шубҳаларини айтганларида ҳукм қилинмасликларни билганларида содир бўлади. Жамоани шакллантириш бир бирига ишончни талаб қилади. Фақатгина илиқ муносабатлар ва бир-бирига ишонч бўлган жойда кишилар ўзларининг хатолари, жароҳатлари ва муҳтожликларини очиқ айта оладилар. Бир бирига ишонч бу бирор биродар гуноҳ қилаётганда жим туриш эмас. Бу сизнинг гуруҳингизда бўлишилган гап шу гуруҳингизда қолиши керак. Гуруҳингиз бу муаммони бошқаларга ғийбат қилмасдан у билан шуғулланиши керак. Худо ғийбатни айниқса бу “ибодат муҳтожлиги” каби айтилганда ёмон кўради. Худо шундай деган, “Ғийбат фосиқ кишилар томонидан тарқатилади; улар кулфат келтирадилар ва дўстликни бузадилар.” (Сулаймон Ҳикматлари 16:28). Ғийбат доимо жароҳат ва бўлинишни келтириб чиқаради ҳамда биродарчиликни вайрон қилади, шунинг учун Худо Масиҳийлар ўртасида бўлиниш келтириб чиқарадиган кишиларга қарши туришимизни айтади. Улар аччиқланиб сизнинг гуруҳингизни тарк этишлари мумкин. Аммо жамоатнинг биргалиги ҳар бир кишидан кўра муҳимроқдир. Жамоани шакллантириш одатни талаб қилади. Сиз ҳақиқий жамоани яратмоқчи бўлсангиз, жамоанинг ҳар бир аъзоси билан тез-тез учрашиб туришингиз керак. Муносабатлар вақт талаб қилади. Муқаддас Каломда шундай ёзилган, “Баъзиларнинг одатидек, йиғилишларимизни қолдирмайлик. Аксинча, Раббимиз келадиган куни яқинлашиб қолганини билиб, бир-биримизга яна кўпроқ далда берайлик.” (Ибронийларга 10:25) Биз бир-биримиз билан учрашиб туришни одат қилишимиз керак. Одат сиз тез-тез такрорлаб турадиган ҳаракатдир. Сиз яқин муносабат қуриш учун кишилар билан тез-тез учрашиб туришингиз керак. Шунинг учун ҳам баъзи жамоатларда биродарчилик муносабатлари яқин эмас; Биз биргаликда етарлича вақт сарфламаймиз ва бирга сарфлаган вақтимизда ҳам бир кишининг гапларини тинглаб турамиз холос. Жамоа қулайлик асосига қурилмайди (“агар мен ўзимни яхши ҳис қилсам, жамоат билан учрашаман”), аксинча бу менинг руҳий соғлом бўлишим учун керакдир. Агар сиз жамоани етиштирмоқчи бўлсангиз, сиз ҳаттоки ўзингизни яхши ҳис қилмаётган вақтда ҳам учрашишингиз керак. Чунки учрашув жуда муҳимлигини биласиз. Биринчи Масиҳийлар ҳар куни учрашиб турардилар! “Ҳар куни якдиллик билан маъбадда йиғилиб туришар, уйларида эса нон синдириб, шодлик ва соддадиллик билан овқатланишарди.”(Ҳаворийлар 2:46). Биродарчилик вақтни инвестиция қилишни билдиради. Агар сиз бирор гуруҳ аъзоси бўлсангиз, мен сизга шу гуруҳ учун Муқаддас Каломга асосланган тўққиз аҳдни қабул қилишни маслаҳат бераман: Биз ўзимизнинг ҳақиқий ҳиссиётларимизни бўлишамиз(ҳақиқийлик), бир-биримизга далда берамиз (ўзаро биргалик), бир-биримизни қўллаб-қувватлаймиз (меҳрибончилик), бир-биримизни кечирамиз (шафқат), ҳақиқатни севги билан айтамиз (холислик), ожиз томонларимизни қабул қиламиз (камтарлик), фарқларимизни ҳурмат қиламиз (ҳурмат-эҳтиром), ғийбат йўқ (бир-бирига ишонч) ва гуруҳни устун қўямиз (мунтазам учрашиб туриш). Ушбу рўйхатга қарасангиз ҳақиқий биродарчилик жуда озлигини тушунасиз. Бу ўзимиз ҳақида ўйлаш ва мустақил эканлигимизни тўхтатиб, бир-биримиз учун боғлиқ эканлигимизни тушунишимиздир. Аммо биргаликнинг афзаллиги унга қилган харажатларимизни бир неча марта қоплаб, бизни жаннат учун тайёрлайди. Бузилган муносабатни қайта тиклаш Буларнинг ҳаммасига Худо сабаб бўлди. У Масиғ орқали бизни Ўзи билан яраштирди ҳамда одамларни Худо билан яраштириш хизматини бизга берди. 2 Коринфликлар 5:18 Муносабатлар доимо тикланишга лойиқдир. Бу ҳаёт бизга севишни ўрганишимиз учун берилган, шунинг учун Худо биздан жароҳат, келишмовчилик ва жанжал бўлган вақтларда муносабатларимизга бепарво бўлиш ўрнига уларни тиклаш учун ғайрат қилишимизни ҳоҳлайди. Аслида, Муқаддас Каломда ёзилганидек Худо бизга вайрон бўлган муносабатларни тиклаш хизматини берган. Шу сабабли Янги Аҳднинг асосий қисми бизга бир-биримиз билан муносабат қилишимиз ҳақидадир. Павлус шундай ёзган эди: “Агар сизларда Масиҳдан келган бирон жасорат, муҳаббатдан туғилган бирон тасалли, Муқаддас Руҳдан илҳомланган бирон бирдамлик, дилдан чиққан бирон меҳру шафқат бор бўлса, у ҳолда менинг севинчимни мукаммал қилиб, фикр-зикрингизда якдил, меҳр-муҳаббатингизда айнимайдиган бўлинглар, ўзаро ҳамдард ва ҳамфикр бўлиб юринглар.” (Филиппиликларга 2:1-2) Павлус бизнинг бошқалар билан чиқишишимиз руҳий етукликдан далолат беради деб ўргатган. Масиҳ Ўз оиласини бир-бирига бўлган севгиси орқали билинишини ҳоҳлагани учун ҳам, бузилган муносабатлар имонсизлар учун ёмон намунадир. Шунинг учун ҳам Павлус Коринфдаги жамоат аъзоларининг бир-бирлари билан талашиб, ҳаттоки маҳкамаларгача бораётганлари эшитиб жуда хижолат бўлган эди. У шундай ёзган: “Сизлар уялинг, деб шуларни айтяпман. Наҳотки орангизда ўз биродарлари орасида ҳакам бўладиган биронта ҳам доно одам йўқ?” (1 Коринфликларга 6:5) Павлус Коринфдаги имонлилар жамоатдаги кишилар ўртасидаги жанжалларни тинчлик билан ҳал қилолмайдиган бирорта ҳам имонли йўқлигидан жуда ҳайратга тушган. Ўша хатида у шундай деган, “Эй биродарларим, Раббимиз Исо Масиҳ номи билан сизлардан ёлвориб сўрайманки, ҳаммаларингиз ўзаро келишиб яшанглар. Ўзаро низоларга йўл қўймай, фикр-хаёлда тамомила якдил бўлинглар.” (1 Коринфликларга 1:10) Агар сиз ҳаётингизда Худонинг марҳаматини ҳоҳласангиз ва Худонинг фарзанди сифатида танилишни истасангиз, тинчликсевар бўлишни ўрганинг. Исо шундай деган, “Тинчлик ўрнатувчилар бахтлидир. Чунки улар Худо ўғиллари дейилур.” (Матто 5:9) Эътибор берган бўлсангиз, Исо “Тинчликни севувчилар бахтлидир” демади, чунки ҳамма тинчликни ҳоҳлайди. У “Тинч юрганлар бахтлидир” демади. Исо “Тинчлик учун ҳаракат қилганлар бахтлидир” – яъни келишмовчиликларни бартараф қилишга бел боғлаганлардир. Тинчлик ўрнатувчилар жуда оздир, чунки бу жуда мушкул ишдир. Сиз Худо оиласига тегишли бўлиш учун яратилганингиз учун ва ердаги ҳаётингиздан иккинчи мақсад бошқаларни севишни ва улар билан алоқада бўлишни ўрганишингиз бўлгани учун тинчликни ўрнатиш сиз ўрганишингиз керак бўлган муҳим маҳоратдир. Афсуски, кўпчилигимиз жанжални қандай бошқаришни ўрганмаганмиз. Тинчликни ўрнатиш жанжалдан қочиш дегани эмас. Муаммодан қочиш, гўёки у йўқдек ўзимизни тутишимиз ёки у ҳақда гапиришдан қўрқишимиз аслида қўрқоқликдир. Тинчлик Шоҳи Исо ҳеч қачон жанжалдан қўрқмаган. Баъзи вазиятларда У ҳатто бошқаларнинг манфаати учун жанжал қўзғатган. Баъзидан жанжалдан сақланишимиз керак, баъзидан уни қўзғатишимиз керак, баъзида эса уни ҳал қилишимиз керак. Шунинг учун ҳам биз Муқаддас Руҳнинг узлуксиз бизни етаклаб туришига муҳтожмиз. Тинчликни ўрнатиш бу кишиларга нима истаётгани бериш эмас. Фақат беришимиз, эшик олдидаги оёқ кийимни артадиган латта бўлишимиз ва бошқаларга фақат сизнинг кетингиздан юришларига имкон беришимиз Исонинг фикри эмас. У баъзи бир масаларда муросага келмаган ва ёвуз қаршиликка тик қараб турган. ҚАНДАЙ ҚИЛИБ МУНОСАБАТЛАРНИ ТИКЛАШ МУМКИН. Имонлилар сифатида, Худо бизни “ўртамизда бўладиган келишмовчиликларни ҳал қилишимиз”га чақирган. Қуйида муносабатларни тиклашга доир Каломга асосланган етти қадам мавжуд: Инсонга мурожаат қилишдан олдин Худо айтинг. Муаммони Худо билан бирга муҳокама қилинг. Агар жанжал ҳақида дўстингизга ғийбат қилмасдан аввал Худога ибодат қилсангиз, сиз Худо ёки сизнинг юрагингизни ёки сиз билан жанжаллашган кишининг юрагини ўзгартиради. Агар ҳар бир муносабатларингиз учун кўпроқ ибодат қилсангиз, улар юмшоқроқ бўлаверади. Худди Довуд ўз саноларида амалга оширганидек, ибодатни ўз ҳиссиётларингизни очиш учун ҳам ишлатинг. Худога кутган нарсаларингизнинг амалга ошмаганидан жуда хафа бўлганингизни айтинг. Унга бақиринг. У ҳеч қачон сизнинг жаҳлингиз, жароҳатингиз, ишонарсизлигингиз ёки бошқа ҳис туйғунгиздан ҳайратда қолиб хафа бўлмайди. Шунинг учун қандай ҳис қилаётган бўлсангиз Худога шундай гапиринг. Кўпгина келишмовчиликлар қониқтирилмаган муҳтожликларда илдиз отади. Бу муҳтожликларнинг баъзилари эса фақатгина Худо тарафидан қониқтирилади. Қачонки сиз дўстингиз, рафиқангиз, раҳбарингиз ёки оила аъзоларингиздан фақатгина Худо амалга ошира оладиган муҳтожликни кутсангиз, сиз ўзингиз умидсизлик сари йўналтирганга ўхшайсиз. Худодан бошқа ҳеч ким сизнинг муҳтожликларингизни қониқтира олмайди. Ҳаворий Ёқуб ораларимиздаги жанжаллар ибодат қилмаётганлигимиздан келиб чиқишини айтган: “Орангизда жанжал ва тўқнашувлар қаердан келиб чиқади? Танангизнинг узвларида ўзаро жанг қилаётган нафсу эҳтиросларингиздан эмасми? Бир нарса орзу қиляпсизлар, аммо орзунгиз амалга ошмагач, одам ўлдиряпсизлар. Ҳасад қиляпсизлар, аммо мақсадингизга эриша олмагач, талашиб тортишяпсизлар. Худодан сўрамаганингиз учун сизларда йўқ. Сўраяпсизлар-у, лекин олмаяпсизлар, чунки ёмон ният билан, нафсингизни қондириш учун сўраяпсизлар.” (Ёқуб 4:1-2) Худога боқиб туриш ўрнига, хурсандчиликка эга бўлишимиз учун бошқаларга қараймиз ва улар бизга хурсандчилик беролмаганларидан кейин жаҳлимиз чиқади. Худо шундай дейди, “Нима учун аввал менга келмайсан?” Ҳар доим ташаббусга эга бўлинг. Сиз хафа қилинган ёки хафа қилган бўлишингиздан қатъий назар Худо сиздан доимо биринчи қадамни қўйишни сўрайди. Бошқа тарафни кутиб турманг. Уларга биринчи ўзингиз боринг. Бузилган муносабатларни тиклашимиз шу даражада муҳимки, Исо буни хаттоки гуруҳ ибодатидан ҳам устун қўйди. У шундай деган, “Шундай қилиб, сен хайр-эҳсонингни қурбонгоҳга олиб келганингда, агар у ерда биродаринг сендан хафа экани ёдингга тушса, хайр-эҳсонингни у ерда, қурбонгоҳ олдида қолдир ва бориб, аввал биродаринг билан ярашгил. Шундан кейин келиб, хайр-эҳсонингни бажо келтир.”(Матто 5:23-24) Агар биродарчилик ифлос бўлган ёки бузилган бўлса, дарҳол тинчлик мажлиси ҳақида режа тузинг. Танбал бўлманг, узр сўраманг ёки “Буни бошқа вақт амалга ошираман” деб ҳам ваъда берманг. Кутиб туриш ғазабни кучайтириб уни янада кескинлаштиради. Жанжалда, вақт ҳеч нарсани даволамайди; Бу оғриқларни янада йиринглаштиради. Дарҳол ҳаракат қилишингиз руҳий вайронгарчиликни олдини олади. Муқаддас Калом гуноҳ, ҳал қилинмаган келишмовчилик, бизни Худо билан муносабатимизга тўсқинлик қилади ва ибодатларимизни жавобсиз қолишига сабаб бўлади ва бизни ғамгин аҳволга солади. Аюбнинг дўстлари унга шундай эслатма бердилар, “Ўзингдан ўлимгача жирканишинг ахмоқона ва маъносиз ишдир.” (Аюб 5:2) Тинчлик мажлисининг муваффақиятли чиқиши учрашув учун қулай вақт ва жойни танлашингизга боғлиқ. Агар қайси бирингиз чарчаган, шошаётган ёки банд бўлса учрашманг. Энг яхши вақт иккалангиз учун ҳам қулай фурсатдир. Уларнинг ҳис-туйғуларига шерик бўлинг. Оғзингиздан кўра қулоғингизни кўпроқ ишлатинг. Бирор бир келишмовчиликни ҳал қилишдан олдин кишиларнинг ҳис-туйғуларига қулоқ солишингиз керак. Павлус шундай маслаҳат берган, “Ҳар бир киши ўз манфаатинигина эмас, балки бошқаларнинг манфаатини ҳам кўзласин” (Филиппиликларга 2:4) “Кўзлаш” сўзи Юнон тилида skopos сўзидан олинган бўлиб, бу сўздан telescope ва microscope сўзлари келиб чиққан. Бу жуда диққат билан қарашни билдиради! Далилларга эмас, уларнинг ҳис-туйғуларига диққат қилинг. Ечим қидиришдан аввал уларнинг ҳис-туйғуларига шерик бўлинг. Кишиларнинг биринчи ҳиссиётларига қараб гаплашманг. Уларнинг ҳис-туйғуларига токи улар ҳаммасини айтиб бўлиб ҳимоясиз қолгунларигача тингланг. Сиз қўшилмасангиз ҳам тушунганингизни билдириш учун бошингизни қимирлатиб қўйинг. Ҳиссиётлар хар доим ҳам ҳақиқий ёки мантиқий бўлавермайди. Аслида, ғазабланиш бизни аҳмоқона ўйлашимиз ва ҳаракат қилишимизга сабаб бўлади. Довуд бунга иқрор бўлган эди, “Менинг юрагим қайнаб турганда, Жон-таним азобда қолганда, Мен нодон ва жоҳил бўлиб қолдим, Сенинг олдингда ҳайвон каби эдим.” (Забур 72:21-22) Ҳаммамиз ҳам яраланганимизда ҳайвонга ўхшаб ҳаракат қиламиз. Бунга қарши, Муқаддас Калом шундай дейди, “Кишининг донолиги Унга сабр-тоқат беради; Ҳужумга бепарво бўлиш унинг улуғлигидан далолатдир.”(Сулаймон Ҳикматлари 19:11) Сабр-тоқат доноликдан келиб чиқади, донолик эса бошқаларнинг қарашларини эшитишдан ҳосил бўлади. Эшитиш шундай дейди, “Сенинг фикрингни қадрлайман, муносабатинг ҳақида ғамхўрлик қиламан, ва сен мен учун қадрлисан”. Шундай ҳикмат тўғридир: “Кишилар улар билан нима ишинг борлигини билгунларигача, нима билишинг билан ишлари йўқ.” Муносабатларни қайта тиклашимиз учун “Ҳар биримиз ўзганинг яхшилик ва ривож топишига ғамхўрлик қилиб, уни мамнун қилишга ҳаракат қилайлик.” (Римликларга 15:2) Кишиларни жаҳлларини ютишимиз, ҳаттоки бу асосланмаган жаҳл бўлганида ҳам, бизни қурбонлик қилганимизни билдиради. Аммо ёдингизда бўлсин, биринчи Исо буни сиз учун бажарди. Исо асоссиз ва жирканч ғазабни сизни қутқариш учун ўзига ютди. “Чунки Масиҳ ҳам Ўз-ўзини мамнун қилмади. Лекин Забурда У ҳақда ёзилганидек, “Сени таҳкир қилувчиларнинг ҳақорати Менинг устимга тушди.” (Римликларга 12:3) Сиз томонингиздан чиққан жанжалга иқрор бўлинг. Агар сиз муносабатларни тиклаш бўйича жиддий бўлсангиз, сиз ўз хатоларингиз ва гуноҳларингизни тан олишдан бошлашингиз керак. Исо бу нарсаларни аниқроқ кўришга ёрдам беришини айтди: “Эй иккиюзламачи! Олдин ўз кўзингдан ходани чиқариб ол, кейин биродаринг кўзидан чўпни қандай чиқармоқ учун кўзинг очилади.” (Матто 7:5) Ҳар биримизнинг ҳам ожиз томонларимиз борлиги учун ҳам, балки сиз жанжаллашган киши билан учрашишдан олдин бошқа бир кишидан ҳаракатларингиз ҳақида сўрашингиз ҳам мақсадга мувофиқдир. Худодан жанжалнинг қанча қисми сизга тегишли эканлигини кўрсатишни ҳам сўранг. “Муаммо менда эдими? Мен жуда ҳис туйғуга берилдимми ёки вазиятни тўғри баҳолай олмаддимми?” деб сўранг. Муқаддас Каломда шундай ёзилган, “Агар гуноҳимиз йўқ десак, ўз-ўзимизни алдаган бўламиз ва кўнглимизда ҳақиқат бўлмайди.” (1 Юҳанно 1:8) Иқрор бўлиш қайта тикланиш учун энг қудратли қуролдир. Кўпинча жанжални ҳал қилишимиз жанжал келтирган жароҳатдан кўра оғирроқ бўлиши мумкин. Қачонки сиз камтарлик билан айбингизни тан олсангиз, бошқа инсон сизни ўзингизни ҳимоя қилишингизни кутгани учун ҳам сизга ҳеч қандай зарба бермайди ва унинг ҳис-туйғулари енгиллашади. Айбингизни бошқа нарсага буриб кечирим сўраманг; жанжалдаги улушингизни самимийлик билан қабул қилинг. Хатоларингиз учун маъсулиятли бўлиб кечирим сўранг. Инсонга эмас, муаммога ҳужум қилинг. Сиз фақатгина айбни ҳал қилишга ҳаракат қилиш билан муаммони ҳам қилолмайсиз. Сиз иккаласидан бирини танлашингиз керак. Муқаддас Каломда шундай ёзилган, “Мулойим жавоб жаҳлни юмшатади, аммо ўткир тил қизишувчанликни аланга олдиради.” (Сулаймон Ҳикматлари 15:1) Сўзларингизни донолик билан танлаб гапиринг. Юмшоқ жавоб доимо истеҳзоли жавобдан афзалдир. Жанжални ҳал қилаётганингизда, қандай гапиришингиз нимани гапиришингиздек муҳимдир. Агар сиз ҳужум қилиб гапирсангиз, бу ҳимоя қилаётганингиздек қабул қилинади. Худо шундай дейди, “Доно ва етук киши ўзининг заковати билан маълумдир. Унинг сўзлари қанчалик ёқимли бўлса, у шунчалик ишонарли бўлади.”(Сулаймон Ҳикматлари 16:21) Шикоят қилавериш иш бермайди. Қўрс бўлганингизда ҳеч қачон қабул қилинмайсиз. Совуқ уруш йилларида, икки томон баъзи қуролларни улар жуда зарарли бўлгани учун ҳам ишлатмасликка қарор қилган. Ҳозирги кунда кимёвий ва биологик қуроллар ишлатиш тақиқланган, ва уларнинг заҳиралари кундан кунга камайтирилиб борилмоқда. Биродарчилик муносабатларида ҳам, сиз заҳирангиздаги баъзи мулоҳазали кимёвий қуролларни йўқ қилишингиз керак: булар қоралаш, камситиш, таққослаш, даражалаш, ҳақоратлаш, ор қилиш ва истеҳзо қилиш. “Оғзингиздан ҳеч қандай ярамас сўз чиқмасин. Лекин эҳтиёжга кўра, тингловчиларнинг жонига ора кирадиган яхши сўзлар гапиринглар.”(Эфесликларга 5:29) Қўлингиздан келганича биргаликда ҳаракат қилинг. Павлуч шундай деган, “Агар иложи бўлса, қўлингиздан келганича, барча одамлар билан тинч-тотув ҳаёт кечиринглар.” (Римликларга 12:18) Тинчлик учун доимо нарх варақаси бўлади. Базида бу бизнинг мағрурлигимиз билан баҳоланади; кўпинча ўзимизга қаратилган эканлигимиз билан баҳоланади. Биродарчилигингиз ҳаққи, муросага келиш учун, бошқаларга мослашишингиз учун ва уларнинг муҳтожликларини қондириш учун қўлингиздан келганча ҳаракат қилинг. Исонинг айтган гўзал сўзларининг еттинчисини шундай ифодалаш мумкин, “Агар сиз инсонлар билан рақобат қилиш ёки талашиш ўрнига улар билан биргаликда ишлашга ҳаракат қилсангиз бахтлисиз. Шунда сиз ўзлигингизни топиб, Худо оиласидаги ўрнингизга эга бўласиз.” (Матто 5:9) Ечимдан кўра қайта тикланишга кўпроқ аҳамият беринг. Ҳаммани бирор фикрга қўшилишини кутиш нореал нарсадир. Қайта тикланиш муносабатга қаратилган бўлса, ечим эса муаммога қаратилган. Агар қайта тикланишга эътибор берсак, муаммо ўз кучини йўқотади ва номуносиб бўлади. Биз фарқлилигимизни тушунмаган ҳолда ҳам муаммони ҳал қилишимиз мумкин. Масиҳийларнинг кўпинча самимий ҳолатда бир-бирларининг фикрларига қўшилмайдилар, мумкин, аммо ранжитмаган ҳолда фикрга қўшилмаслик мумкиндир. Айнан ўша ёқут бошқа тарафдан қаралганда бошқача кўринади. Худо уйғунликдан кўри бирликни афзал кўради ва ҳар бир масалага бир хил қарасак ҳам қўлимизни қўлимизга бериб юришимизни ҳоҳлайди. Бу ечим топишни тўхтатишни билдирмайди. Сиз муҳокама ва мулоҳаза қилишда давом этишингиз мумкин, аммо бу бир уйғунликда қилиниши керак. Қайта тикланиш муаммони эмас ярашишни билдиради. Ушбу бобни ўқиб ким билан боғланишни ҳоҳлайсиз? Ким билан биродарчилигингизни тикламоқчисиз? Бошқа вақтни кутиб турманг. Айнан ҳозир тўхтанг ва ўша инсон ҳақида Худога гапиринг. Ва гўшакни олиб телефон қилинг. Ушбу етти қадам жуда оддий аммо жуда қийин. Муносабатларни тикланиши жуда кўп вақт талаб қилади. Шунинг учун Бутрус хитоб қилиб: “Ёмонликдан қочиб яхшилик қилсин. Тинчликни қидириб, унинг пайидан бўлсин.” (1 Бутрус 3:11) Сиз тинчлик учун ҳаракат қилаётган бўлсангиз, Худо ҳам шундай қилган бўларди. Шунинг учун ҳам Худо тинчликни ўрнатувчиларга болаларим деб мурожаат қилган. Жамоатингизни ҳимоя қилишингиз “Ўзаро тинч тотув яшаб, Руҳнинг бирлигини сақлашга жон куйдиринглар. Эфесликлар 4:3 Яна буларнинг устига камолот чўққиси бўлган муҳаббат тожини кийинглар. Колосаликлар 3:14 Жамоат бирлигини ҳимоя қилиш сизнинг бурчингиздир. Жамоат бирлиги шунчалик муҳимки Янги Аҳд бунга жаннат ва дўзахдан кўра кўпроқ эътибор беради. Худо бизнинг бирлигимиз ва уйғунлигимизни жуда ҳам истайди. Бирлик биродарчиликнинг жонидир. Буни бузсангиз Масиҳнинг Танасининг қалбини тилка пора қилган бўласиз. Бу Худо бизни жамоатда қандай қилиб биргаликда ҳаёт кечиришимизни исташи учун ўзак ва моҳиятдир. Бирликни тушунишимиз учун энг олий намуна бу Муқаддас Учбирликдир. Ота, Ўғил ва Муқаддас Руҳ бутунлай биргаликда жипслашгандир. Худованднинг Ўзи севги қурбонлиги, камтарлик ва тўлиқ уйғунлик учун яққол мисолдир. Худди ҳар бир ота-онадек бизнинг Самовий Отамиз Ўзининг болаларини бир-бири билан келишиб кетишларини кузатиб туради. Исо ҳаётининг сўнгги онларида ҳибга олинмасдан илгари бизнинг бирлигимиз учун қаттиқ ибодат қилган. Ўши оғир соатларда Исонинг фикри доимо бизнинг бизнинг бирлигимизда эди. Бу ушбу мавзу қанчалик муҳим эканлигини билдиради. Худо учун ердаги бирор нарса жамоатчалик қадрли эмас. Худо бунинг учун энг қиммат нархни тўлади ва У жамоатни айниқса бўлиниш, жанжал ва ноуйғунликдан ҳимояланишини истайди. Агар сиз Худонинг оиласига тегишли бўлсангиз, сиз ўз жамоатингизни ҳимоя қилишингиз керак. Сиз Исо Масиҳ томонидан жамоатда ва имонлилар орасида бирликни сақлаш, биродарчиликни ҳимоя қилиш ва уйғунликни сақлаш учун тайинлангансиз. Муқаддас Каломда шундай ёзилган, “Ўзаро тинч тотув яшаб, Руҳнинг бирлигини сақлашга жон куйдиринглар.”(Эфесликлар 4:3) Биз буни қандай амалга оширамиз? Муқаддас Калом бизга амалий маслаҳат беради. Биз бир-биримиздан фарқимизга эмас, умумий ҳолда нимага эга эканлигимизга эътибор беришимиз керак. Павлус бизга шундай дейди, “Шунинг учун ўзаро тинч-тотув яшайлик, бир-биримизни руҳан ривожлантириш учун жон куйдирайлик.”(Римликлар 14:19) Имонлилар сифатида биз битта Раббимиз, бир тана, бир мақсад, бир Ота, бир Руҳ, бир умид, бир имон, бир чўмдирилиш ва бир севгига эгамиз. Бир-биримидан фарқимизнинг сонидан кўра бир хил нажотга, бир хил ҳаётга ва бир хил келажакка эга эканлигимиз жуда муҳимдир. Булар шахсий фарқлар эмас, балки биз диққатимизни жалб қилишимиз керак бўлган масалалардир. Ёдингизда бўлсинки, Худо бизга турли шахсиятлар, маданиятлар, миллатлар ва қадрятларни биз уларга жидашимиз учун эмас, балки улардан мамнун бўлиб қадрлашимиз учун берган. Худо бир хилликни эмас, балки бирликни ҳоҳлайди. Лекин бирлик учун турлича эканлигимиз бизни бўлинишимизга олиб келмаслиги керак. Худди бизни Исо севганидек, биз ҳам бошқаларни севишимизга диққатимизни жалб қилиб, Худонинг ҳаётимиздаги ва жамоатдаги беш мақсадини амалга оширишимиз керак. Келишмовчилик муҳим бўлмаган нарсаларга, яъни Муқаддас Каломда “тортишадиган масалалар”деб айтилган нарсаларга диққатимизни қаратишимиздир. Агар биз шахсиятлар, шарҳлар, усуллар ёки услубларга эътибор бераверсак, ҳамиша бўлиниш содир бўлаверади. Аммо анар бир-биримизни севишга ва Худонинг мақсадини бажаришга диққат қилсак, уйғунлик содир бўлади. Павлус бунинг учун ёлвориб айтган: “Эй биродарларим, Раббимиз Исо Масиҳ номи билан сизлардан ёлвориб сўрайманки, ҳаммаларингиз ўзаро келишиб яшанглар. Ўзаро низоларга йўл қўймай, фикр-хаёлда тамомила якдил бўлинглар.”(1 Коринфликларга 1:10) Келажакдан кутадиган нарсаларинг амалий бўлсин. Худо ҳақиқий биродарчилик қандай бўлишини ҳоҳлашини билганингиз сари жамоатингиздаги хаёлийлик ва ҳаётийлик ўртасидаги масофа сизни хижолатга қўйиши мумкин. Шундай бўлсада биз жамоатни камчиликлари бўлишига қарамасдан севишимиз керак. Ҳаётийликни танқид қилиб ҳаёлийликни ҳоҳлаш ҳали етук эмасликдан далолат беради. Аксинча, ҳаёлийликка ҳаракат қилмасдан ҳаётийликни ҳал қилиш ўзбилармончиликдир. Етуклик бу иккиси ўртасидаги тортишувдир. Бошқа имонлилар сизни кўнглингизга ўтирмайдилар, аммо бу улар билан биродарчиликни тўхтатиш учун сабаб бўлолмайди. Улар сизнинг оилангиздир, шунинг учун ҳам, сиз улардан юз ўгириб кетолмайсиз. Бунинг ўрнига Худо бизга шундай дейди, “Бутун камтарлик ва ювошлик билан, муҳаббат билан бир-бирингизга сабр-тоқат қилинглар. Ўзаро тинч-тотув яшаб, Руҳнинг бирлигини сақлашга жон куйдиринглар.” (Эфесликларга 4:2) Кишилар жамоат ҳақида ҳаёлийликка берилишларининг сабаблари жуда кўпдир. Рўйхат бироз узунроқ бўлиши мумкин: жанжал, жароҳат, иккиюзламачилик, эътиборсизлик, кичик нарсаларга эътибор бериб юриш, қонунчилик ва бошқа гуноҳлар. Булардан ҳайратда қолиш ўрнига биз, жамоат сиз ва менга ўхшаган гуноҳкорлардан ташкил топганлигини эслашимиз керак. Биз гуноҳкор бўлганимиз сабабли, баъзи бир-биримизни билмасдан, баъзида эса атайлаб жароҳатлаймиз. Лекин жамоатни тарк этиш ўрнига, биз қолишимиз ва имкон қадар ишлашимиз керак. Қочиб кетиш эмас, балки ярашиш кучли характер ва яқин биродарчилик учун йўлдир. Жамоатингиздан кўнглингиз хира бўлиб ва хаёлийлик сабабли уни тарк этишингиз ноетукликдир. Худода сизни ва бошқаларни ўргатиши керак бўлган нарсалар бор. Ундан ташқари, бориш мумкин бўлган ҳеч қандай мукаммал жамоат йўқ. Ҳар бир жамоатнинг ўзига яраша камчиликлари ва муаммолари бўлади. Сиз кейинчалик яна тушкунликка тушишингиз мумкин. Гручо Маркс уни қабул қилмоқчи бўлган бирорта жамоатга бормасликка қарор қилган. Чунки агар жамоат сизни тўлиқ қондиришдек мукаммал бўлса, сиз камчилигингиз туфайли унга тегишли бўлолмайсиз. Миллатчиларга қаршилик қилгани учун ўлдирилаган Германиялик чўпон Дитрич Бонхуфер биродарчиликка оид Биргаликдаги Ҳаёт деб номланган китоб ёзган. Унинг айтишича жамоатдаги хаёлийлик фойдалидир, чунки у бизга мукаммал бўлиш ҳақидаги ёлғон тасаввурларимиздан халос бўлишимизга ёрдам беради. Қанчалик тез биз жамоат биз уни севишимиз учун мукаммал бўлиши керак деган тушунчани тушунсак, шунчалик тез биз даъво қилишдан тўхтаймиз ва ҳаммамиз ҳам номукаммал бўлганимиз учун иноятга муҳтож эканлигимизни тан оламиз. Бу ҳақиқий жамоа етилишининг бошланидир. Ҳар бир жамоат шундай ёзувни ёзиб қўйиши мумкин: “Бенуқсон кишилар келишлари керак эмас. Бу ўзини гуноҳкор, ҳисоблаб иноятга муҳтож бўлган ва ўсишни ҳоҳлайдиган кишилар учундир.” Бонхуфер шундай деган, “Агар кимки Масиҳий жамоати ҳақидаги тасаввурини ҳақиқий Масиҳий жамоатидан кўпроқ севса, у ҳақиқий Масиҳий жамоатининг бузади.... Агар биз тажрибасиз,бойлиги кам, ожиз, имони суст ва қийин бўлган жамоатда қўйилганимизда бу учун Худога шукрона билдириш ўрнига, унинг қанчалик кичик нарсаларга эътибор беришидан шикоят қилаверсак, шунда биз ушбу жамоат учун Худонинг ишини тўсиб қўйган бўламиз. Шикоят қилиш ўрнига далда беришга ўрганинг. Хизмат қилаётганларга ёрдам беришдан кўра четдан туриб уларни танқид қилишимиз жуда осондир. Худо бизни қайта-қайта танқид қилмаслик, таққосламаслик ва ҳукм қилмасликка чақиради. Агар сиз бошқа имонлини танқиб қилсангиз, Худонинг унинг ҳаётидаги ишига аралашаётган бўласиз. “Сен ким бўлибсанки, бошқа кишининг малайини тергайсан? У ўз хўжайини олдида ё туради, ё йиқилади. Раббимиз эса уни турғазишга қодир, шуниннг учун у туради.” (Римликларга 14:4) Павлус биз бошқа имонлиларга уларнинг қарашлари бизникадан фарқ қилганида уларни ҳукм қилмасликка чақирган. “Шундай бўлса, сен нима учун биродарингни ҳукм қиляпсан? Нима учун биродарингни камситяпсан? Ҳаммамиз ҳам Масиҳнинг ҳукм курсиси олдида ҳозир бўлажакмиз-ку.” (Римликларга 14:10) Агар мен бошқа имонлини ҳукм қилганимда тўрт нарса содир бўлади: Худо билан биргалигим бузилади, ўзимнинг кибримни намойиш қилган бўламан, ўзимни Худо томонидан ҳукм қилишга топширган бўламан ва жамоат бирлигига тўсқинлик қилган бўламан. Танқид қилувчи руҳ ваҳший руҳдир. Муқаддас Калом шайтонни “биродарларимизни қораловчи” деб чақиради. Худо оиласини танқид қилиш, улардан шикоят қилиш ва уларни айблаш Иблиснинг ишидир. Агар биз ҳам шундай қилсак, шайтоннинг найрангига учган бўламиз. Ёдингизда бўлсин, бошқа Масиҳийлар қанчалик сизнинг фикрингизга қўшилмасалар ҳам улар душман эмаслар. Бошқа имонлиларни танқид қилиб уларга ўзимизни таққослаган вақт, биз аслида бирликни қуришимиз керак бўлган вақтдир. Муқаддас Каломда шундай ёзилган, “Шунинг учун ўзаро тинч-тотув яшайлик, бир-биримизни руҳан ривожлантириш учун жон куйдирайлик.” (Римликларга 14:19) Ғийбатни эшитишни инкор этинг. Ғийбат бу - сиз муаммонинг ҳамда унинг ечимининг бир қисми бўлмай туриб маълумот ташишингиздир. Сиз ғийбат тарқатиш гуноҳ эканлигини биласиз, лекин сиз жамоатингизни ҳимоя қилмоқчи бўлсангиз уни тинглашдан ҳам воз кечишингиз керак. Ғийбатга қулоқ солиш худди ўғирланган нарсага шерик бўлиш кабидир ва сиз ҳам ўша жиноятга шерик бўлгандек бўласиз. Агар бирор киши сизга ғийбат қилмоқчи бўлса, унга шундай дейишингиз мумкин, “Илтимос тўхтат! Менга буни билиш керак эмас. Ўша инсоннинг ўзига бориб айтдингми?” Сизга ғийбат қилаётган кишилар сиз ҳақингизда ҳам ғийбат қилишлари мумкин. Уларга ишониш қийин. Агар сиз ғийбатга қулоқ солсангиз, Худо сизни бало келтириб чиқарувчи деб айтади, “Бало келтирувчилар бало келтирувчиларни тинглайдилар” (Сулаймон Ҳикматлари 17:4) Шуниси ачинарлики, Худонинг сурувида энг катта жароҳат бўрилардан эмас, балки бошқа қўйлардан келади. Павлус бундай “каннибал Масиҳийлар”дан огоҳлантириб, улар жамоатни бузиш учун “бошқаларни ютиб юбориш” учун кезиб юрибдилар деб айтади. Муқаддас Калом бундай бало келтирувчилардан сақланиш керак деб огоҳлантиради. “Ғийбат сирни ошкор этади; шунинг учун ғийбатчига шерик бўлманг.”(Сулаймон Ҳикматлари 20:19) Кичик гуруҳлар ёки жамоатда келиб чиққан келишмовчиликни олдини олишнинг энг тез йўли бу ғийбат қилган кишиларни топиб, уларни дарров тўхтатишдир. Сулаймон шундай деган, “Ёқилғи йўқлиги сабабли олов сўнади ҳамда ғийбат тўхтаса келишмовчиликлар йўқолади.”(Сулаймон Ҳикматлари 26:20) Жанжални ҳал қилиш учун Худонинг усулини ишга солинг. Олдинги бобда айтиб ўтилганларга қўшимча равишда, Исо жамоатга учта оддий жараённи айтган, “Агар биродаринг сенга қарши гуноҳ қилса, унинг олдига бориб, фақат юзма-юз гапириб, айбини унга кўрсат. Агар сенга қулоқ солса, сен биродарингни қайтариб олган бўласан. Агар сенга қулоқ солмаса, ўзинг билан яна бир ёки икки кишини олиб бор, токи Тавротда ёзилганидек “айтилувчи ҳар бир сўз икки ёки уч шоҳиднинг гувоҳлиги билан тасдиқлансин” (Матто 18:16) Жанжал вақтида, сизни жароҳатлаган инсонга айтишдан кўра учинчи шахсга шикоят қилиш васвасадир. Бу масалани янада чуқурлаштиради. Бунинг ўрнига, сиз тўғридан-тўғри ўша инсоннинг ўзига бориб айтишингиз керак. Шахсан гаплашиш доимо биринчи босқичдир ва сиз буни иложи борича тезроқ амалга оширишингиз керак. Агар икковларингиз ўрталарингизда масалани ҳал қилолмасангиз, икки ёки уч кишини чақириб буни ҳал қилиш керак. Агар инсон янада ўз қайсарлигига ёпишиб олса, унда нима қилиш керак? Исо уни жамоатга олиб боришни айтади. Агар инсон шундай кейин ҳам тинглашни истасама, сиз у инсонга худди имонсиздек муомала қилишингиз мумкин. Чўпонингизни ва гуруҳ раҳбарингизни қўллаб-қувватланг. Ҳеч қандай бенуқсон рахбар йўқ, аммо Худо уларга имонлилар учун маъсулият ва улар бирлигини сақлаш учун ҳоқимият беради. Кишилар ўртасидаги тортишувларда бу қийин ишдир. Бунда чўпон жароҳатланган, жанжалкаш ва имонда ёш кишилар ўртасида туриб хизмат қилиши керак. Бундан ташқари уларга ҳар бир кишини хурсанд қилиш вазифаси юклатилганки, ҳатто Исо ҳам буни бажаролмаган! Муқаддас Калом бизнинг хизматкорларга қандай муносабат қилишимиз ҳақида шундай дейди, “Ўз жамоат бошлиқларингизга итоат қилинглар, уларга камоли эҳтиром билан бўйсунинглар. Чунки улар ҳисобот берадиганлардек ҳамиша жонларингизни қўриқлаб турадилар.” Ибронийларга 13:17) Чўпонлар бир куни Худо олдида туриб қандай хизмат қилганликлари ҳақида ҳисобот берадилар. “Бу ишни эса оҳу нола билан эмас, балки севинч билан бажо келтирсинлар. Агар буни оҳу нола билан қилсалар, сизларга фойда бўлмайди.” (Ибронийларга 13:17) Аммо сиз ҳам маъсулиятлисиз. Сиз Худога раҳбарларингизқа қандай бўйсунганлигингиз ҳақида ҳисобот берасиз. Муқаддас Калом чўпонларга турди хис имонлилар билан қандай муносабат қилиш кераклиги ҳақида очиқ айтади. Улар тоштишишдан қочишлари, мулойимлик билан қарама-қаршиликни енгиб, ибодатда эса тортишмоқчи бўлганларни огоҳлантириш, уйғунлик ва бирлик учун илтижо қилиш, раҳбарларни ҳурмат қилмайдиганларга танбеҳ бериш ва бўлинишни ҳоҳлайдиган кишиларни жамоатдан чиқариб ташлашни айтади. Агар биз раҳбарларимизга бўйсунсак биз жамоатни сақлаб қоламиз. Чўпонлар ва бошлиқлар бизнинг ибодатларимизга, далдаларимизга, ҳурматимизга ва севгимизга муҳтождирлар. Бизга шундай айтилган, “Эй биродарлар, орангизда меҳнат қилиб, Раббимиз йўлида сизга бошчилик қилиб, йўл-йўриқ берадиганлар бор, уларни қадрлашингизни илтимос қиламан. Қилган ишлари туфайли уларни чин қалбдан севиб, ҳурмат қилинглар.” (1 Салоникаликларга 5:12-13) Мен сизни жамоатнинг бирлиги сақлаш ва ҳимоя қилиш учун маъсулиятли бўлишга чақираман. Барча ғайратингизни бунга қўйинг ва Худо жуда мамнун бўлади. Бу ҳар доим ҳам осон эмас. Баъзида сиз ўзингиз учун эмас, балки Тана учун жон куйдириб ишлашингиз керак. Бу биз фақат ўзимиз ҳақида ўйлашни тўхтатишимиз учун Худо бизни жамоатда қўйганлигининг сабабларидан биридир. Жамоада биз “мен” ўрнига “биз” ва “менинг” ўрнига “бизнинг” деган сўзни ўрганамиз. Худо шундай дейди, “Ҳар ким ўзининг эмас, ўзганинг манфаатини кўзласин.” (1 Коринфликларга 10:24) Худо бирликда бўлган жамоатни марҳаматлайди. Сэддлбек жамоатида ҳар бир аъзо ўз жамоатини қўриқлашга аҳд қилган. Бунинг оқибатида жамоатда уни бўлишга олиб келадиган ҳеч қандай келишмовчилик йўқдир. Бу бирликда бўлган ва севимли жамоат бўлгани учун кўпчилик бу жамоатга келишни истайдилар. Охирги етти йилда 9100 дан ортиқ имонлилар чўмдирилдилар. Агар Худода бир қанча ёш имонлилар бўлса, У улар учун илиқ инкубатор топишга ҳаракат қилади. Сиз ўз жамоатингизни илиқ ва севимли қилиш учун қандай ҳаракат қиляпсиз? Жамиятингизда тинчлик ва севгига муҳтож бир қанча кишилар мавжуддир. Ҳақиқат шуки, ҳар бир киши севилишни ҳоҳлайди ва кишилар севгига тўла ва бир-бирларига ғамхўр бўлган имонлиларни топганларида, сиз эшикни улар кирмасликлари учун беркитиб қўйинг. МАҚСАД №3. СИЗ МАСИҲДЕК БЎЛИШ УЧУН ЯРАТИЛГАНСИЗ Олган таълимотингизга мувофиқ, Унда томир ёйиб, қарор топинг, имонингизда қаттиқ туринг, шу йўлда ривожланиб бориб, Худога шукроналар тилингиздан тушмасин. Колосаликларга 2:7 Масиҳга ўхшаш учун яратилгансиз Худо азалдан билган кишиларни Ўз Ўғлининг суратига айлантириш учун белгилади, токи Ўғил кўп биродарлар орасида Тўнғич бўлсин. Римликлар 8:29 Исо Масиҳ кўринмас Худонинг инъикосидир. У бутун махлуқот устидан, худди тўнғич сингари, биринчи ўринда туради. Колосаликлар 1:15 Сиз Масиҳдек бўлиш учун яратилгансиз. Азалдан, Худонинг мақсали сизни Ўзининг Ўғли Масиҳга ўхшатиш эди. Бу сизнинг тақдирингиз ва ҳаётингиздаги учинчи мақсаддир. Худо буни бутун Оламга эълон қилиб деди: “Яна Худо: “Ўз суратимизга кўра, Ўзимизга ўхшаш одамни яратайлик.” (Ибтидо 1:26) Бутун оламда фақатгина инсонларгина Худо суратида яратилгандир. Бу жуда катта имтиёз бўлиб, бизга шараф келтиради. Биз бу ифоданинг ҳамма қирраларини ҳам тушунолмаймиз, аммо бунинг баъзи қирраларини аниқ биламиз: биз Худо ўхшаган руҳий мавжудотлармиз – руҳимиз ҳеч қачон ўлмайди ва ердаги танамиздан ҳам ортиқроқ яшайди; биз ақлий кишилармиз – биз фикрлай оламиз ва муаммоларни ҳал қила оламиз; Худога ўхшаб биз ҳам нисбий бўлиб – севгини қабул қила оламиз ва бера оламиз; ва бизда ахлоқий сезги бор – биз яхшини ёмондан ажрата оламиз ва бу бизни Худо олдида жавоб беришимизни билдиради. Муқаддас Калом фақатгина имонлилар эмас, балки барча инсонлар ҳам Худонинг суратида яратилган дейди; шунинг учун ҳам одам ўлдириш ва ҳомилани тушириш нотўғридир. Аммо Худо сурати гуноҳ натижасида бузилган. Шунинг учун ҳам Худо Масиҳни йўқотилган суратни қайтиб тиклаш учун юборди. Худонинг тўлиқ “сурати ва ўхшашлиги” нима ўзи? Бу Исо Масиҳга ўхшайди! Муқаддас Калом Исо Масиҳни “Худованднинг аниқ сурати”, “кўринмас Худонинг кўриниб турган сурати” ва “Унинг суратининг аниқ ифодасидир” деб айтади. Кишилар кўпинча “ота каби, ўғил каби” деган ифодани оила ўхшашлигини айтиш учун ишлатадилар. Агар кишилар менинг болаларимда менга ўхшашликни кўрсалар, бу мени мамнун қилади. Худо ҳам Ўз фарзандларини Унинг суратини ва ўхшашлигини акс эттириб туришларини истайди. Муқаддас Каломда шундай ёзилган, “Худога муносиб суратда, ҳақиқий солиҳлик ва муқаддаслик билан яратилган янги табиатни ўзлаштиринглар.”(Эфесликларга 4:24) Келинг ҳаммасини очиқ айтай: Сиз ҳеч қачон Худо бўлолмайсиз. Бу кибр Шайтоннинг энг қадимги васвасасидир. Шайтон Одам Ато билан Момо Ҳавога “агар сизлар мевадан есангизлар Худога ўхшаб қоласизлар” деб ваъда берган. Шайтоннинг ана шу васвасасига берилган кўпгина динлар ва фалсафалар бизлар худо бўлишимиз мумкинлиги ҳақида айтади. Худо бўлишимизга бўлган ушбу истак бизларни доимо вазиятни, келажакни ва атрофимиздаги кишиларни бошқаришимизда яққол кўриниб туради. Лекин яратилган мавжудотлар сифатида биз ҳеч қачон Яратувчи бўлолмаймиз. Худо сизни худо бўлишингизни ҳоҳламайди; У сизни художўй бўлишингизни – Унинг қадр-қиммати, муносабатлари ва характери ҳақида гапиришингизни ҳоҳлайди. Муқаддас Каломда шундай ёзилган, “Эски ўзлигингизни бир четга олиб қўйинглар; яъни илгариги турмушингизга оид, алдовчи эҳтирослар билан бузилиб бораётган эски, ёмон табиатингизни соқит қилинглар.”(Эфесликларга 4:22) Худонинг ҳаётингиздаги мақсади қулайлик яратиш эмас, балки характерни ривожлантиришдир. У сизни руҳан ўсиб Масиҳга ўхшашингизни истайди. Масиҳга ўхшаш шахсиятингизни йўқотиб онгсиз клонга ўхшаш эмас. Худо сизнинг ягоналигингизни яратди ва буни бузишингизга йўл қўймайди. Масиҳга ўхшашлик бу сизнинг шахсиятингизни эмас, балки характерингизнинг ўзгаришидир. Худо сиздаги Масиҳнинг айтган ажойиб сўзларидагидек, Руҳнинг меваларидагидек, Павлуснинг севги бобида тасвирланганидек ва Бутруснинг самарали ҳаёт кечириш ҳақидаги сўзларидагидек характер бўлишини истайди. Агар бу характер Худо сизни ҳаётингиздаги мақсади эканлигини унутсангиз, ҳар вазиятда кўнглингиз тушаверади. Сиз, “Нега менда бунақа бўляпти? Нима учун шундай қийин вақт кечиряпман?” деб ҳайрон бўлаверасиз. Биргина жавоб шуки ҳаёт қийин бўлиши кутилгандир. Бу бизни ўстиради. Ёдингизда бўлсин, ер жаннат эмасдир. Кўпгина масиҳийлар Масиҳнинг “мўл-кўл ҳаёт” деган гапини, кучли соғлиқ, шинам ҳаёт, узлуксиз шодлик, орзуларингизнинг амалга ошиши ва ибодат ва имон орқали муаммолардан доимо юпанч олиш деб тушунадилар. Биргина сўз билан айтганда, улар масиҳий ҳаётни осон деб тасаввур қиладилар. Улар ерда жаннатни кутадилар. Бундай қараш сизга Худони шахший эҳтиёжларингиз учун сизга ёрдам берувчи жин каби тасвирлатади. Лекин Худо сизнинг хизматкорингиз эмас ва агар сиз ҳаёт енгил бўлади деган фикр билан юрган бўлсангиз, сиз жуда ҳам ҳаёлотга берилгансиз ва ҳақиқатни рад қилиб яшаяпсиз. Ҳеч қачон ёдингиздан чиқмасинки, ҳаёт сиз ҳақингизда эмас! Сиз Худонинг мақсади учун яшайсиз, аксинча эмас. Нега Худо сиз учун абадий тайёрлаб қўйган жаннатни ерда таъминлаши қилиши керак? Худо бизга ердаги вақтимизни характеримизни жаннат учун тайёрлаш учун берган. ХУДО РУҲИНИНГ СИЗДА ИШЛАШИ Масиҳга ўхшаш характер яратиш бу Муқаддас Руҳнинг ишидир. Муқаддас Каломда шундай ёзилган, “Биз ҳаммамиз очиқ юзимиз билан, кўзгуга қарагандай, Раббимизнинг улуғворлигига қараб турибмиз. Улуғворликдан улуғворликка ўтганимиз сари, Раббимизнинг суратига томон ўзгармоқдамиз; бу эса Раббимизнинг Руҳи орқали содир бўлмоқда.”(2 Коринфликларга 3:18) Бизни Исога ўхшатадиган бу жараён муқаддас бўлиш деб аталади ва бу ҳаётингиздаги учинчи мақсаддир. Сиз ўзингиз Исо характерини ўзингизда шакллантира олмайсиз. Янги Йил аҳдномалари, ирода ва ажойиб тилаклар етарли эмас. Фақатгина Муқаддас Руҳда бизнинг ҳаётимизни Худо ҳоҳлаганидек ўзгартириш учун қудрат бор. Муқаддас Каломда шундай ёзилган, “Зотан Худонинг Ўзи сизларнинг вужудингизда амал қилади, У Ўз мурод-мақсадини адо этишингиз учун сизларда ҳоҳишни ҳам, ҳаракатни ҳам туғдиради.”(Филиппиликларга 2:13) “Муқаддас Руҳнинг кучини” эслатинг ва кўпгина кишилар мўжизавий ишлар ва кескин ҳиссиётлар ҳақида ўйлайдилар. Лекин кўпгина ҳолатларда Муқаддас Руҳнинг кучи ҳаётингизда сиз ҳис қилолмайдиган ва билолмайдиган сокин, кутилмаган йўллар билан содир бўлади. У кўпинча бизга “мулойим шипирлаш” орқали гапиради. Масиҳга ўхшашлик тақлиб қилиш орқали эмас, балки У айтганидек яшаш орқали содир бўлади. Биз Масиҳга биз орқали ишлашига имкон берамиз. “Худо дунё халқлари учун сақлаган ушбу сирнинг нақадар бой ва улуғворлигини Ўз азизларига очиб беришга рози бўлди, чунончи улуғвор умидимизнинг мағзи – сизнинг ичингиздаги Масиҳ.”(Колосаликларга 1:27) Бу ҳаётда қандай содир бўлади? Бизнинг танловларимиз орқали. Биз тўғри ишни қилишни танлаймиз ва Худонинг Руҳига буни бажариш учун бизга куч, севги, имон ва донолик беришига ишонамиз. Худо Руҳи бизнинг ичимизда яшаётган экан, биз буларни сўраганимизда бизга берилади. Биз Муқаддас Руҳнинг ишига шериклик қилишимиз керак. Муқаддас Каломда биз бир муҳим ҳақиқатни қайта-қайта тасвирланишини кўрамиз. Муқаддас Руҳ сиз имон билан бир қадам ташлаган вақтда Ўзининг кучини сизда намоён қилади. Йошуа ўтиб бўлмайдиган тўсиққа дуч келганида, Иордан дарёсининг суви улар бўйсинувчанлик ва имон билан тез оқаётган сувга кирганларидан сўнг пасайган. Бўйсуниш Худо қудратини очади. Худо сизни биринчи ҳаракат қилишингизни кутади. Ўзингизни кучли ва ишончли ҳис қилгунгача кутиб ўтирманг. Кучсиз бўлганингизда, қўрқув ва ҳиссиётларингиздан қатъий назар тўғри ишни қилиш орқали қадам қўйинг. Бу сизнинг Муқаддас Руҳнинг ишига шериклик қилишингизни билдиради ва сизда характерни шакллантиради. Муқаддас Калом руҳий ўсишни уруғга, бинога ва бола ўстиришга ўхшатади. Инжилда камида етти марта Масиҳга ўхшашда ўсиб бориш учун “куч-ғайрат билан” ҳаракат қилиш айтилган. Сиз фақатгина ўтириб олиб унинг содир бўлишини кутолмаймиз. Эфесликлар 4:22-24да Павлус Масиҳга ўхшашимиз учун уч маъсулиятни тушунтириб ўтади. Биринчиси, биз олдинги ҳатти-ҳаракатлардан қутулишимиз керак. “Эски ўзлигингизни бир четга олиб қўйинглар; яъни илгариги турмушингизга оид, алдовчи эҳтирослар билан бузилиб бораётган эски, ёмон табиатингизни соқит қилинглар.”(Эфесликларга 4:22) Иккинчиси, биз фикр юритишимизни ўзгартиришимиз керак. “Бунинг ўрнига янги фикрга, руҳга эга бўлинглар”(Эфесликларга 4:23) Муқаддас Калом бизга онгимизни янгилаш орқали “ўзгаришимиз”ни айтади. (Римликларга 12:2) Юнончада ўзгариш учун ишлатилган сўз motomorphosis бўлиб, бу ҳозирги кунда қуртнинг капалакка айланиб ўзгариши учун ишлатилади. Худди шундай, агар биз ўзимизни Худога ўзгариш учун топширсак, жудаям ажойиб манзара ҳосил бўлади: Биз ичкаридан ташқарига томон ўзгарамиз, кўпроқ чиройли бўламиз ва биз баландликка кўтарилиш учун озод бўламиз. Учинчидан, биз янги художўй одатларни ўзимизда шакллантириб Масиҳ характерини “кийиб олиш”имиз керак. Сизнинг характерингиз бутун одатларингизнинг тўпламидир; бу сиз одатан қиладиган ҳаракатларингиздир. Муқаддас Каломда шундай ёзилган, “Худога муносиб суратда, ҳақиқий солиғлик ва муқаддаслик билан яратилган янги табиатни ўзлаштиринглар.”(Эфесликларга 4:24) Худо бизни шакллантириш учун Каломини, кишиларни ва вазиятларни ишлатади. Характерни шакллантириш учун юқорида айтилгани уч маъсулият ҳам жуда муҳимдир. Худо Каломи бизни ўсишимиз учун ҳақиқат билан таъминлайди, кишилар эса бизнинг ўсишимиз учун бизга таянч бўладилар, вазятлар эса бизни Масиҳга ўхшашни машқ қилишимиз учун теварак атроф билан таъминлайди. Агар сиз Худо Каломини ўқиб уни амалда бажарсангиз, бошқа имонлилар билан бирга боғланиб турсангиз ва қийин вазиятларда Худога ишонсангиз, мен сизга кафолат бераманки сиз кўпроқ Масиҳга ўхшаб борасиз. Биз ушбу ўсишда керак бўладиган таркиб ҳақида кейинги бобларда кўриб чиқамиз. Кўп кишилар ўсиш учун Каломни ўрганиш ва ибодат қилиш кифоя деб ўйлашади. Аммо ҳаётдаги баъзи масалалар фақатгина Калом ўрганиш ва ибодат қилиш билан ҳал бўлмайди. Худо кишиларни ишлатади. У мўжиза ишлатиш ўрнига, бир-биримизга боғлиқликда бўлишимиз учун кўпроқ кишиларни ишлатади. Кўпгина динларда ўзини бошқалардан ажратиб, тоғларнинг устида монастрликда яшайдиган, бошқалар билан алоқа қилмайдиган кишилар руҳан етук, муқаддас ва тоза кишилар сифатида қадрланади. Аммо бу бутунлай нотўғри тушунчадир. Руҳий етуклик ёлғиз, киши танҳо ўзи қила оладиган иш эмас. Сиз танҳоликда Масиҳга ўхшай олмайсиз. Сиз бошқа кишилар атрофида бўлиб, улар билан муносабатда бўлиб туришингиз лозим. Сиз бирор жамоат ёки йиғилиш иштирокчиси бўлишингиз керак. Нега? Чунки ҳақиқий руҳий етуклик Масиҳга ўхшаб севишдир ва сиз буни атрофингизда бошқа кишилар бўлмаса ва улар билан алоқада бўлмасдан туриб амалга ошира олмайсиз. Ёдингизда бўлсин, бу ҳаммаси севги ҳақидадир – Худони ва бошқаларни севишдир. Масиҳга ўхшаб бориш узоқ ва секин жараёндир. Руҳий етуклик дарҳол ёки автоматик тарза содир бўлайди; бу секин асталик билан, босқичма-босқич ҳаракат бўлиб бутун ҳаётингиз давомида юз беради. Ушбу жараён ҳақида Павлус шундай деган, “Бунинг натижасида ҳаммамиз имонда якдил, Худо Ўғлини таниб-биладиган, Масиҳнинг камолига эришган етук одамлар бўламиз.”(Эфесликларга 4:13) Сиз бажарилишда давом этилаётган ишсиз. Сизнинг Масиҳ характерини шакллантириш учун ўзгаришингиз бутун ҳаётингизда давом этади ва ҳаттоки шунда ҳам у бу ерда содир бўлмайди. Бу сиз жаннатга борганингизда ва Исо келганида содир бўлади. Характерингиздаги тугалланмаган иш эса, ўралиб ташланади. Муқаддас Калом агар биз Исони кўрсак ўшанда Унга ўхшаган бўлишимиз ҳақида айтади: “Эй маҳбубларим, ҳозир биз Худонинг болалари бўлсак-да, келажакда нима бўлишимиз ҳануз ноаниқ. Фақат шуни биламизки, Исо Масиҳ зоҳир бўлганда, биз У сингари бўламиз; У қандай бўлса, шундай ҳолда кўрамиз.”(1 Юҳанно 3:2) Масиҳийликда чалкашлик Худо сизнинг характерингизни ўзгартиришни жуда ҳоҳлашига эътибор бермаслик оқибатида юзага келади. Биз баъзи бир масалаларда, масалан “Қандай иш топишим керак?” каби муаммоларда Худо жим турган вақтида хавотирга тушамиз. Ҳақиқат шуки, Худонинг сизда ҳаётингиздаги иродаси учун бир қанча ишлар мавжуд. Худо учун муҳими сиз ҳар бир ҳаракатни Масиҳ муносабати билан бажаришингиздир. Худо сизнинг нима қилишингиздан ҳам сизнинг ким эканлигингиз билан қизиқади. Худо сизнинг ишингиздан ҳам кўра сизнинг характерингиз билан кўпроқ қизиқади, чунки сиз ишингизни эмас, балки характерингизни абадий ҳаётга олиб кетасиз. Муқаддас Калом шундай огоҳлантиради, “Бу дунёга уйғунлашманглар. Худонинг яхши, манзур, комил иродасининг нима эканини фаҳмламоқ учун фикрингизни янгилаш орқали тубдан ўзгаринглар.”(Римликларга 12:2) Сиз Масиҳга ўхшашингиз учун тескари қарор қабул қилишингиз керак. Акс ҳолда тенгқурлар, ота-оналар ёки маданият сизни ўз қолибига тушириб олади. Афсуски, бир қанча машҳур масиҳийча китобларни ўқиб чиқсак, кишилар уларнинг ҳаётларидаги Худонинг ажойиб режасини тарк этиб, роҳат фароғатда яшаш ва яхши ҳиссиётларга эга бўлиш йўлига ўтиб кетганлар. Бу биродарчилик эмас, балки ўзига маҳлиё бўлишдир. Исо хочда биз шинам яшашимиз, яхши ҳаёт тарзига эга бўлишимиз учун жон бермади. Унинг мақсадлари чуқурроқдир: У бизни жаннатга олиб боришдан олдин Ўзига ўхшатишни ҳоҳлайди. Бу бизнинг энг катта имтиёзимиз, бизнинг тезкор маъсулиятимиз ва бутун тақдиримиздир. Биз қандай ўсамиз Биз, аксинча, ҳақиқат ва муҳаббатга содиқ қолиб, ҳар жиҳатдан баданнинг боши – Масиҳ томон ўсиб борайлик. Эфесликлар 4:15 Мана, имонда гўдаклигича қолган кишилар қув одамларнинг ҳийласи ва тарқатаётган сохта таълимотларининг қурбони бўлиб, йўлдан озиб кетдилар. Эфесликлар 4:14 Худо сизнинг ўсишингизни истайди. Самовий Отангизнинг сиз учун мақсади Исо Масиҳнинг характерини етиштириш ва ривожлантишингиздир. Ачинарлиси, кўпгина масиҳийлар ёшлари ўтиб боради, аммо улғаймайдилар. Улар руҳий болаликка қолиб кетиб, ҳали ҳам иштончаларда қолиб кетадилар. Сабаб улар ҳеч қачон ўсишни ҳоҳламасликларидир. Руҳий ўсиш автоматик содир бўлмайди. Бу ҳоҳиш билан бағишланишни талаб қилади. Сиз ўсишни ҳоҳлашингиз, қарор қилишингиз, ғайрат қилишингиз ва унга тирмашиб олишингиз керак. Шогирдлик – Масиҳга ўхшаб бориш жараёни – доимо қарор билан бошланади. Исо бизни чақиради ва биз жавоб берамиз. “Исо у ердан ўтаётганида, солиқ йиғадиган жойда ўтирган Матто исмли одамни кўриб қолди-да, унга:- Менинг орқамдан юр! – деди. У эса ўрнидан қалқиб, Исонинг орқасидан юрди.” (Матто 9:9) Исонинг кетидан борган биринчи шогирдларнинг қарорларининг аҳамиятини яхши тушунмаган эдилар. Улар шунчаки Масиҳнинг таклифини қабул қилган эдилар. Бу сиз бошлашингиз керак бўлган қадамдир: Шогирд бўлишга қарор қилинг. Ҳаётингизни ҳеч бир нарса сиз бағишланган нарсачалик ўзгартиролмайди. Бағишланишингиз сизни ёки юксалтиради ёки барбод қилади, лекин нима бўлганда ҳам у сизни аниқлаб беради. Менга нимага бағишланганингизни айтинг, мен сизга йигирма йилдан кейин ким бўлишингизни айтиб бераман. Биз нимага бағишланган бўлсак, ўша бўлиб етишамиз. Айнан шу нуқтада кўпгина инсонлар Худонинг уларнинг ҳаётларидаги мақсадини унутадилар. Кўпгина инсонлар бирор нарсага бағишланиб, ҳаётларини ўтиб кетишидан қўрқадилар. Бошқалар эса, ярим қалб билан бағишланадилар ва шунинг учун ҳам кейинчалик ғамгин ва ўртаҳол бўлиб қоладилар. Бошқлар эса бутунлай дунёвий нарсалар, бойлик ва машҳурликка берилиб, охирида кўнгиллар тушкун ва қайғули ҳолга тушадилар. Ҳар бир танловнинг абадий оқибати мавжуд, шунинг учун ҳам донолик билан танлашингиз керак. Бутрус шундай огоҳлантиради: “Ўша кунда ҳамма нарса йўқ бўлиб кетар экан, сизлар қандай кишилар бўлмоғингиз керак?” (2 Бутрус 3:11) Худонинг ва сизнинг тарафингиз. Масиҳга ўхшашлик Масихдек қарор қабул қилиш ва бу қарорни амалга ошириш учун Муқаддас Руҳга таяниш демакдир. Сиз Масиҳга ўхшашлик учун қарор қилганингизда, бошқача ҳаракат қилишингиз шарт. Сиз олдинги йўналишлардан воз кечиб, янги одатларни шакллантириб, фикр юритишингизни тубдан ўзгартиришингиз керак. Сиз буларни бажаришда Муқаддас Руҳ ёрдам беришига амин бўлишингиз мумкин. Муқаддас Каломда шундай ёзилган, “Шундай қилиб, фақат олдингизда бўлганимдагина эмас, балки ҳозир менинг йўқлигимда яна кўпроқ қўрқув ва титроқ билан топган нажотингизни бут қилишга тиришинглар.” (Филиппиликларга 2:12-13) Ушбу оят руҳий ўсишнинг икки томонини кўрсатади: “ташқарига ишлаш” ва “ичкарига ишлаш”. “Ташқарига ишлаш” сизнинг маъсулятингиздир ва “ичкарига ишлаш” эса Худонинг иши. Руҳий ўсиш сиз ва Муқаддас Руҳ ўртасида ҳамкорлик ишидир. Худонинг Руҳи фақат бизнинг ичимизда эмас, балки биз билан биргаликда ишлайди. Имонлилар учун ёзилган ушбу оят қандай қутулиш учун эмас, балки қандай ўсиш учундир. Бу нажотингиз учун “ишланг” демаяпти, чунки сиз Исо аллақачон бажарган ишига ҳеч нарса қўшолмайсиз. Жисмоний ишлаш жараёнида, сиз танага эга бўлиш учун эмас, балки танани ривожлантириш учун ҳаракат қиласиз. Сиз бирор бошқотирмани бажараётганингизда, сизда барча қисмлар мавжуд, сизнинг вазифангиз уларни жой-жойига қўйишдир. Фермерлар ер олмайдилар, балки уни ривожлантириш учун унда ишлайдилар. Худо сизга янги ҳаёт берган; сиз “қўрқув ва қалтироқ билан” уни ривожлантириш учун маъсулиятлисиз. Бу руҳий ўсишингизни жиддий қабул қилишингизни билдиради. Агар кишилар руҳий ўсишлари учун енгил бўлсалар, бу улар абадий нарсаларни тушунмасликларини билдиради. Автопилотингизни ўзгартиришингиз. Ҳаётингизни ўзгартириш учун фикрлашингизни ўзгартиришингиз керак. Қилаётган ҳар бир ҳаракатингизнинг орқасида фикрлаш ётибди. Ҳар бир ҳатти-харакатингиз бирор ишонч билан қилинади ва ҳар бир ҳаракатингиз бирор дунёқарашдан келиб чиқади. Психологлар айтишларидан минг йиллар илгари Худо буни айтиб ўтган. “Қандай ўйлашингизга эҳтиёт бўлинг; ҳаётингиз фикрларингиз орқали шаклланади.” (Сулаймон Ҳикматлари 4:23) Тасаввур қилинг бирор кўлда тезюрар қайиқда автопилотни шарққа томон кетиш учун ўрнатгансиз. Агар сиз тескари томонга, яъни ғарбга кетмоқчи бўлсангиз, қайиқнинг йўналишини ўзгартиришингиз учун икки йўл бор. Биринчиси қайиқнинг рулини ушлаб автопилотни ғарб томонга бурилиш учун айлантиришингиз керак. Фақатгина иродангиз бу ишни қилолмайди. Сизнинг қўлларингиз чарчаб қоларди ва сиз қайиқни кетишини ўзгартиролмай қолардингиз. Сиз ҳаётингизни ирода билан ўзгартиримоқчи бўлганингизда шундай бўлади. Сиз шундай дейсиз: “Мен ўзимни кам ейишга ... кўп машқ қилишга ... тартибсизликдан ва кеч қолишдан воз кечишга зўрлайман!” Ҳа, ирода қисқа фурсатли ўзгартиришлар қила олади, аммо бу узлуксиз ички стрессни келтириб чиқаради, чунки сиз томир билан ҳеч нарса қилганингиз йўқ. Ўзгариш табиий кўринмайди ва сиз бундан воз кечасиз, диетани ташлайсиз ва машқ қилишни тўхтатасиз. Сиз дарҳол ўзингизнинг олдинги ҳолатингизга қайтасиз. Аммо осонроқ ва яхшироқ йўл мавжуд: автопилотингизни ўзгартиринг – фикрлаш йўлингизни ўзгартиринг. Муқаддас Каломда шундай ёзилган, “Худонинг яхши, манзур, комил иродасининг нима эканини фаҳмламоқ учун фикрингизни янгилаш орқали тубдан ўзгаринглар.”(Римликларга 12:2) Руҳий ўсишдаги биринчи қадамингиз фикрлаш йўлингизни ўзгартиришингиздир. Ўзгаришлар доимо биринчи онгингизда содир бўлиши керак. Нимани ўйлашинги, қандай ҳис қилишингизни белгилайди ва қандай ҳис қилишингиз қандай ҳаракат қилишингизни белгилайди. Павлус шундай деган, “Бунинг ўрнига янги фикрга, руҳга эга бўлинглар.” (Эфесликларга 4:23) Масиҳга ўхшаш учун Унинг фикрлашига эга бўлишимиз керак. Янги Аҳб буни онгдаги “тавба” деб айтади ва юнончада бу “фикрни ўзгартириш” маъносида ишлатилади. Сиз қачонки Худо фикрига мослашиб бориб – ўзингиз, гуноҳ, Худо, бошқа кишилар, ҳаёт, келажагингиз ва бошқалар ҳақида фикрингизни ўзгартиришингизни билдиради. Сиз Масиҳнинг назари ва дунёқарашига эга бўласиз. Биз “Худди Исо фикр қилганидек фикр қилишга” буюрилганмиз. Буни қилишнинг икки томони мавжуд. Биринчи томони ўзимизга қаратилган ва ўзимизни қидирадиган ноетук фикрлашни тўхтатишимиз керак. Муқаддас Каломда шундай ёзилган, “Биродарлар, ўй-фикрда болалардек бўлманглар. Аксинча, ёмонликка нисбатан чақалоқ бўлиб, фикрлашда эса баркамол бўлинглар.”(1 Коринфликларга 14:20) Болалар табиатан бутунлай ўзбилармондирлар. Улар фақатгина ўзлари ва эҳтиёжлари ҳақида фикр қиладилар. Улар бера олмайдилар; улар фақат оладилар. Бу ноетук фикрлашдир. Афсуски кўп кишилар бундай фикрлашдан нарига ўтолмайдилар. Муқаддас Калом фақат ўзи ҳақида ўйлаш гуноҳ эканини айтади: “Башарий табиат амри билан яшайдиганлар башарий фикр қиладилар. Илоҳий Руҳ амри билан яшайдиганлар илоҳий фикр қиладилар.”(Римликларга 8:5) Исога ўхшаб фикрлашнинг иккинчи ярми бу етук фиклаш бўлиб, ўзингизга эмас, балки бошқаларга диққат қаратасиз. Севги ҳақидаги бобда Павлус бошқалар ҳақида қайғуришни етаклик белгиси деб айтиб ўтган: “Мен бола бўлганимда, бола каби гапирар, бола каби фикр қилар, бола каби муҳокама қилар эдим. Вояга етгач болаликни қолдирдим.”(1 Коринфликларга 13:11) Бугунги кунда кўпчилик руҳий ўсишни Каломни ва доктринани яхши билиш деб тушунади. Билим ўсишнинг бир қисми бўлсада, лекин унинг ҳаммаси эмас. Масиҳий ҳаёт имон сўзлари ва аҳдларидан ташқари бошқа кўп нарсалардан ташкил топган; бу алоқа қилиш ва характерни ҳам ўз ичига олади. Бизнинг амалларимиз имонимиз билан бир хил бўлиши керак ва ишончимиз Масиҳга ўхшаган ҳатти ҳаракатларимизга мос келиши керак. Масиҳийлик дин ҳам эмас, фалсафа ҳам эмас, бу муносабат ва ҳаёт тарзидир. Ушбу ҳаёт тарзининг илдизи ўзимиз ҳақимизда эмас, балки Масиҳга ўхшаб бошқалар ҳақида ўйлашдир. Муқаддас Каломда шундай ёзилган, “Ҳар биримиз ўзганинг яхшилик ва ривож топишига ғамхўрлик қилиб, уни мамнун қилишга ҳаракат қилайлик.”(Римликларга 15:2) Бошқалар ҳақида ўйлаш Масиҳга ўхшашликнинг юраги бўлиб, руҳий етукликнинг энг яхши далилидир. Бундай фикрлар нотабиий, маданиятга қарши, камдан-кам учрайдиган ва қийиндир. Яхшиямки бизда ёрдам мавжуд: “Бизлар эса дунёнинг руҳини олмадик, балки Худо бизга ато қилган бойликларни билиб олишимиз учун, Худодан чиққан Руҳни қабул қилдик.”(1 Коринфликларга 2:12) Кейинги бобларда биз ўсишимиз учун Муқаддас Руҳ ишлатадиган воситаларни кўриб чиқамиз. Ҳақиқат орқали ўзгариш “Инсон биргина нон билан эмас, балки Худонинг оғзидан чиққан ҳар бир сўз билан яшайди.” Матто 4.4 Энди биродарларим, сизларни Худонинг паноҳига ва Унинг иноятли каломига топшираман. Бу калом сизларни мустаҳкамлашга ва Худонинг бутун азизлари билан сизларга ҳам насиб этган мерос улушига сазовор қилишга қодирдир. Ҳаворийлар 20:32 Ҳақиқат бизни ўзгартиради. Руҳий ўсиш ёлғонларни ҳақиқат билан алмаштириш жараёнидир. Исо шундай ибодат қилди, “Уларни ҳақиқатинг билан муқаддас қилгин. Сенинг каломинг – ҳақиқатдир.”(Юҳанно 17:17) Муқаддас бўлиш ваҳийни талаб қилади. Худонинг Руҳи Худонинг Каломини бизни Худонинг Ўғлига ўхшашимиз учун ишлатади. Исога ўхшашимиз учун биз ҳаётимизни унинг Каломи билан тўлдиришимиз керак. Муқаддас Каломда шундай ёзилган, “Шу йўсин Худонинг қули комил ва ҳар қандай яхши ишга қобил бўлади.”(2 Тимўтийга 3:17) Худонинг Каломи бошқа каломларга ўхшамайди. Бу тирикдир. Исо шундай деган, “Руҳ ҳаёт бахш этади, жисм ҳеч қандай фойда келтирмайди. Менинг сизларга айтиб келаётган сўзларим руҳдир, ҳаётдир.”(Юҳанно 6:63) Худо гапирганда нарсалар ўзгаради. Атрофингиздаги ҳар бир нарса – бутун борлиқ – “Худо айтгани учун” мавжуддир. Худо буни бутун борлиққа айтди. Худонинг Каломи бўлмаса сиз тирик бўлмасдингиз. Ёқуб таъкидлаб ўтганидек, “Худо ҳақиқат каломи орқали бизга ҳаёт бағишлади, чунки Ўз яратганлари орасида биринчи ўринни эгаллашимизни ҳоҳлади.”(Ёқуб 1:18) Муқаддас Калом доктрина қўлланмадан кўра анча буюкдир. Худонинг Каломи ҳаётни бошқаради, имонни яратади, ўзгариш қилади, Иблисни қўрқитади, мўъжизалар қилади, жароҳатларни шифолайди, характер ҳосил қилади, вазиятларни ўзгартиради, шодлик беради, душманликни енгади, васвасани барбод қилади, умидни кучайтиради, куч беради, онгимизни тозалайди, нарсаларни мавжуд қилади ва келажагамизни абадий кафолатлайди! Биз Худонинг Каломисиз яшай олмаймиз! Ҳеч қачон буни аниқ деб қабул қилманг. Сиз буни ҳаётингиз учун озуқа сифатида қабул қилинг. Аюб шундай деган, “Мен Сенинг Каломингни ҳар кунги нонимдан кўра кўпроқ истеъмол қилдим.”(Аюб 23:12) Худонинг Каломи мақсадингизни амалга ошириш учун керак бўлган озуқадир. Муқаддас Калом бизнинг сутимиз, нонимиз, мазали овқатимиз ва ширинликларимиз деб аталган. Овқатланиш учун бу тўрт хил озуқа руҳий ўсиш ва куч олишимиз учун Муқаддас Руҳнинг менюсидир. Бутрус бизга шундай маслаҳат беради “Янги туғилган чақалоқ соф она сутини тусагандай, Худо каломини орзу қилинглар, токи у калом билан озиқланиб, ўсиб бориб, нажотга эришинглар.” (1 Бутрус 2:2) ХУДОНИНГ КАЛОМИДА ЯШАШ Ҳозирги кунда олдингидан кўра кўпроқ Инжиллар нашр қилинган, аммо фақатгина китоб жавонидаги Инжил қадрсиздир. Кўпгина имонлилар руҳий қўрқув билан касалланиб, руҳан нотўғри озуқланишдан оч қолиб ўлим даражасига келиб қолганлар. Исонинг соғлом шогирди бўлишингиз учун, Худонинг Каломида озуқланишингиз сизнинг биринчи устунлигингиз бўлиши керак. Исо буни “яшаш” деб атайди. У шундай дейди, “Агар Менинг каломимга риоя қилсангизлар, ҳақиқий шогирдларим бўласизлар.”(Юҳанно 8:31) Кундалик ҳаётимизда Худонинг Каломида яшаш уч ҳаракатни ўз ичига олади. Мен унинг ҳукмронлигини тан олишим керак. Муқаддас Калом ҳаётимда ҳукмрон бўлиши керак: йўналишим учун компас, доно қарорлар қабул қилишим учун маслаҳат ва ҳар бир нарсани ўлчаб кўришим учун тарозу бўлиши керак. Муқаддас Калом ҳар доим ҳаётимда биринчи ва охирги сўз бўлиши керак. Бизда кўп балолар содир бўлади, чунки биз биз танловларимизни таяниб бўлмайдиган ҳукронликка қўямиз: маданият (“ҳамма шундай қиляпти”), анъаналар (“биз ҳар доим шундай қилганмиз”), фикрлаш (“бу мантиқий кўринади”) ёки ҳис-туйғу (“шундай ҳис қилиш тўғри”). Буларнинг тўртталаси ҳам Одам Атонинг гуноҳи туфайли бузилган. Бизга керак бўладиган нарса бизни нотўғри йўлга бошламаслиги учун керак бўладиган мукаммал ўлчовдир. Фақатгина Худонинг Каломи ушбу муҳтожликни қондира олади. Сулаймон бизга шундай эслатади, “Худонинг ҳар бир каломи ҳам бенуқсондир”(Сулаймон Ҳикматлари 30:5) ва Павлус шундай тушунтиради, “Ҳар бир Муқаддас Ёзув илоҳий илҳом билан ёзилган бўлиб, таълим бериш, далолат қилиш, тузатиш, солиҳлик йўлида тарбия бериш учун фойдалидир.”(2 Тимўтийга 3:16) Хизматининг бошланғич йилларида Бил Граҳам Муқаддас Каломнинг аниқлиги ва устунлигидан шубҳаланган. Бир кун ёруғ ойли кечада у тиз чўкиб кўз ёшлари билан тушунмаган ва адаштирадиган оятларни Худога айтди ва ўша вақтдан бошлаб у Муқаддас Каломга унинг ҳаётида ва хизматида бошқарувчи сифатида қаради. Ўша кундан бошлаб, Билнинг ҳаёти ғайриоддий куч ва самара билан марҳаматланди. Бугун қабул қиладиган энг муҳим қарор бу ҳаётингизни бутунлай нима бошқаришини ҳал қилишингиздир. Маданият, анъана, фикрлаш ва ҳис-туйғудан қатъий назар Муқаддас Каломни ҳаётингизда энг юксак устунлик сифатида кўришингиз керак. Қарор қабул қилишдан илгари “Муқаддас Калом нима дейди?” деган саволни ойдинлаштиринг. Қачонки Худо бирор нарса айтса, бу бирор маънога эгами, йўқлигидан қатъий назар уни Худонинг Каломига ишонинг ва қандай ҳис қилишингиздан қатъий назар уни бажаринг. Павлуснинг ушбу сўзларини имонингизнинг тасдиғи сифатида қабул қилинг. “Таврот ва Пайғамбарлар китобида ёзилганларнинг ҳаммасига инонаман.”(Ҳаворийлар 24:14) Мен ҳақиқатни ўзлаштиришим керак. Фақатгина Инжилга ишониш етарли эмас; Мен Муқаддас Руҳ мени ҳақиқат билан ўзгартириши учун онгимни Муқаддас Калом билан тўлдиришим керак. Буни амалга оширишнинг беш йўли бор: буни қабул қиласиз; буни ўқийсиз; текшириб чиқасиз; ёдга оласиз ва уни акс эттирасиз. Биринчидан, сиз уни очиқ муносабат билан эшитасиз ва қабул қиласиз. Уруғ экувчи ҳақидаги масал бизнинг қалбимизда Худонинг Каломи қандай илдиз отишини ва мева беришини билдиради. Исо уч хил қабул қилолмайдиган муносабатлар ҳақида гапиради – ёпиқ онг (қаттиқ тупроқ), юзаки онг (ҳосилсиз тупроқ) ва безовта бўладиган онг (бегона ўтларга тўла тупроқ) ва у яна шундай деган "Шу сабабдан қандай тинглаётганингизга диққат қилинглар.”(Луқо 8:18) Агар сиз бирор ваъздан ёки Каломни ўқитувчи кишидан бирор нарса ўрганмаётган бўлсангиз, муносабатингизни текшириб кўринг, айниқса кибрингизни, чунки сиз камтар ва қабул қилувчи бўлсангиз Худо ҳаттоки энг зерикарли ўқитувчилар орқали ҳам сизга гапиради. Ёқуб шундай маслаҳат беради, “Худонинг қалбингизга экиб қўйган каломини мулойимлик билан тан олинглар. Ана бу калом жонларингизни қутқаришга қодир.”(Ёқуб 1:21) Иккинчидан, 2000 йиллик жамоат тарихида қўпинча руҳонийларгина Муқаддас Каломни ўқиганлар, аммо ҳозирги кунда бир неча миллионлаб кишилар Муқаддас Каломни ўқийдилар. Шунга қарамасдан, кўпгина имонлилар Муқаддас Каломдан кўра ўзларининг севимли газеталарини ҳар куни матолаа қиладилар. Шунинг учун ҳам биз ўсолмаймиз. Биз уч соат телевизор кўриб, кейин уч минут Муқаддас Калом ўқиб ўсишни кутолмаймиз. Муқаддас Каломнинг “ҳар бир саҳифасига” ишонган кишилар унинг ҳар бир саҳифасини ўқиб чиқмаганлар. Агар Муқаддас Каломни ҳар куни ўн беш минут ўқисангиз, уни бир йилда ўқиб тугатасиз. Агар ҳар куни телевизор томоша қилиш вақтингизни ярим соатга қисқартириб, унинг ўрнига Муқаддас Каломни ўқисангиз, бир йилда уни икки марта ўқиб чиқишингиз мумкин. Ҳар куни Муқаддас Каломни ўқишингиз сизни Худонинг овози майдонида сақлаб туради. Шунинг учун ҳам Худо Исроилнинг шоҳларига Каломнинг нусхасини ўзлари билан бирга олиб юришларига буюрган: “У буни доимо ўзида сақлаб ҳар куни ўқиб туриши керак.”(Қонунлар 17:19) Лекин буни фақатгина олдингизда олиб юрманг; уни мунтазам ўқиб туринг. Бунинг учун оддийгина ёрдамчи восита кундалик Муқаддас Калом ўқиш режасидир. Бу сизга Муқаддас Каломнинг бирор парчасини ўтказиб юбормаслик ва бирор бобга эътиборсизлик билан қарашингиздан сақлайди. Учинчидан, Муқаддас Калом текшириб кўриш, ёки ўрганиш Каломда яшашнинг амалий йўллардан биридир. Каломни ўқиш ва уни ўрганиш орасидаги фарқ икки ҳаракатдан иборат: парчадан саволлар сўраш ва ўзингизнинг фикрларингизни ёзиб чиқишингиз. Агар сиз ўз фикрларингизни қоғозга ёки компьютерга ёзмас экансиз, сиз Муқаддас Каломни ўрганолмайсиз. Муқаддас Каломни ўрганиш учун бир қанча усуллар мавжуд. Муқаддас Каломни ўрганишга доир бир қанча қўлланмалар бор ва булар жумласига мен ўзим йигирма йил илгари ёзган қўлланма ҳам киради. Муқаддас Каломни яхши ўрганишнинг йўлларидан бири бу аниқ саволлар сўрашдир. Турли усуллар турли саволларни сўрашдир. Агар сиз бироз тўхтаб оддий саволлар сўрасангиз қўпроқ нарса ўрганасиз: Ким? Нима? Қачон? Қаерда? Нима учун? ва Қандай? Муқаддас Каломда шундай ёзилган: “Лекин мукаммал Қонунга, Худонинг эрк берувчи Қонунига яқиндан қараб, унга қатъий амал қилган киши, яъни унутувчан тингловчи эмас, балки ишни бажарувчи киши ўз йўлида бахтиёр бўлади.”(Ёқуб 2:25) Худо Каломида яшашнинг тўртинчи йўли бу уни эслаш орқалидир. Сизнинг эслаш қобилиятингиз Худо томонидан берилган ҳадядир. Сиз менинг хотирам ёмондир дейишингиз мумкин, аммо ҳақиқат шуки, сизнинг ёдингизда миллионлаб ўйловлар, далиллар ва шакллар мавжуд. Сиз ўзингиз учун муҳим нарсаларни эслай оласиз. Агар Худонинг Каломи муҳим бўлса, сиз уни эслаш учун вақт топа оласиз. Муқаддас Калом оятларни ўрганишнинг бир қанча афзалликлари мавжуд. Бу сизнинг васвасага қарши туришингизга, доно қарорлар қилишингизга, стрессни камайтириш, ишончни орттириш, яхши маслаҳат бериш ва бошқалар билан имонингизни бўлишишингизга ёрдам беради. Сизнинг хотирангиз худди мушакка ўхшайди. Сиз уни қанчалик ишлатсангиз, у шунчалик бақувват бўлиб боради ва Каломни ёд олиш осонлашиб бораверади. Сиз ушбу китобдан сизга таъсир қилган оятларни бирор қоғоз парчасига қайд қилиб ўзингиз билан бирга олиб юришингиз мумкин. Кейинчалик кун давомида уни баланд ўқиб чиқишингиз мумкин. Сиз Каломни ҳар қандай жойда ўрганишингиз мумкин: ишлаётганингизда, машқ қилаётганингизда, кутаётганингизда ёки ухлаётганингизда. Муқаддас Каломни ўрганишнинг уч йўли бор: булар такрорлаш, такрорлаш ва такрорлашдир. Муқаддас Каломда шундай ёзилган, “Масиҳнинг каломи сизда чуқур ўрнашиб, яшнайверсин.”(Колосаликларга 3:16) Худо Каломида яшашнинг бешинчи йўли бу уни мутолаа қилишдир, яъни Муқаддас Каломда ёзилганидек у ҳақида “фикр юритиб туришдир”. Баъзилар учун “фикр юритиб туриш” ёки медитация - бу бирор бир суратга диққатингизни қаратиб у ҳақда фикр юритиб туришни тушунишади. Бу каломий маънога қаршидир. “Фикр юритиб туриш” бу диққатингизни фикрлашга қаратишингиздир. Бу жиддий ғайратни талаб қилади. Сиз бирор бир оятни танлаб оласиз ва онгингизда шу оят ҳақида фикр юритасиз. 11 бобда айтиб ўтганимдек, агар сиз қандай ташвишланишни билсангиз, сиз аллақачон медитация қилишни биласиз. Ташвиш бирор салбий нарса ҳақида фикр юритиб туришни билдиради. Медитация худди шундай ҳаракатни билдиради, фақат бунда сиз фикрингизни муаммодан кўра Худо Каломига қаратиб турасиз. Ҳар куни Худо Каломини медитация қилишдан ташқари бирор одат сизни Масиҳга кўпроқ ўхшаш бўлишингизга ёрдам беролмайди. Агар Худо Каломи ҳақида ўйлаб, ундаги Масиҳ намунасини жиддий фикрлаб турсак, биз “кўтарилиб бораётган шон-шуҳрат билан Масиҳга ўхшаб бораверамиз”. Агар сиз Муқаддас Каломда Худо медитация ҳақида айтган парчаларини ўқиб чиқсангиз, У кун давомида буни бажарган кишиларга берган ваъдасидан ҳайратда қоласиз. Худо Довудни “Менинг кўнглимдаги киши” деб аташининг сабабларидан бири бу – Довуднинг ҳар куни Унинг Каломини мутолаа қилганидир. У шундай деган, “Қонунингни мен қанчалик севаман, Кун бўйи у фикр-хаёлимда менинг.”(Забур 118:97) Худонинг ҳақиқатлари ҳақида жиддий ўйлаш ибодатларга жавоб олиш ва муваффақиятли ҳаётнинг қалитидир. Мен бунинг принципларини амалда қўллашим керак. Агар биз амалда қўлламасак қабул қилиш, ўқиш, ўрганиш, ёдда сақлаш ва у ҳақда фикр юритиш ҳаммаси бефойдадир. Биз “каломнинг ижрочилари” бўлишимиз керак. Бу энг қийин қадамдир, чунки Шайтон бунга қарши кескин курашади. У сизнинг Каломни ўрганишингиз билан иши йўқ. Лекин у буни амалга оширмоқчи бўлганингизда жуда қаттиқ қаршилик қилади. Биз агар бирор жойда бирор ҳақиқатни эшитган бўлсак, ўқиган бўлсак, ёки ўрганган бўлсак, буни ўзлаштирганмиз деб ўзимизни алдаймиз. Аслида, сиз банд бўлганингиздан ўрганганларимизни амалган оширмасдан кейинги дарсларни ўрганишни бошлаган бўлишингиз мумкин. Сиз уни кейинга дарсга кетаётганингизда эсингиздан чиқарасиз. Исо шундай деган, “Энди ким Менинг сўзларимни эшитиб, уларни бажо келтирса, уни ўз уйини тош устига қурган фаросатли одамга ўхшатаман.”(Матто 7:24) Исо Худонинг марҳамати фақатгина Каломни эшитишдан эмас, балки уни бажо келтиришдан келишини таъкидлаб ўтган. У шундай деган, “Агар гапимни уққан бўлсангиз, бунга амал қилинглар ва бахтли бўласизлар.”(Юҳанно 13:17) Шахсан қўллашимизга тўсқинлик қилаётган бошқа бир сабаб бу қийин ёки оғриқли бўлишидир. Ҳақиқат сизни озод қилади, аммо аввал у сизни қайғули қилиши керак. Худонинг Каломи бизнинг интилишларимизни очиб беради, камчиликларимизни аниқ кўрсатади, гуноҳимизга танбеҳ беради ва бизни ўзгаришимизни кутади. Ўзгаришга қарши туришимиз инсон табиатидир, шунинг учун ҳам Худо Каломини амалда ижро этиш жуда мушкул ишдир. Шунинг учун ҳам шахсий амалиётларингизни бирор киши билан бўлишишингиз муҳимдир. Мен Каломни муҳокама қилиш учун бирор гуруҳ бўлишини ҳоҳлайман. Биз ўзимиз ўрганолмаган нарсаларни бошқалардан ўрганишимиз мумкин. Бошқалар бизга бирор нарсани эътибордан четда қолдирган бўлсак, уни ўрганишимизга ва уни амалда қўллашга ёрдам берадилар. “Калом ижрочиси” бўлишнинг энг яхши йўли бу Каломни ўқиб, ўрганиб ва мутолаа қилиб бўлганингиздан кейин, уни амалга ошириш учун ҳаракат босқичларини ёзиб чиқишингиздир. Чиндан нима ҳоҳлаётганингизни ёзиш одатини шакллантиринг. Ушбу ҳаракат босқичи шахсий (фақат ўзингизга тегишли), амалий(сиз бажара олишингиз мумкин бўлган) ва исботли (бажаришингиз учун муддат) бўлиши керак. Ҳар бир тадбиқ қилишингиз сизнинг Худо ва бошқалар билан муносабатингизга ёки шахсий характерингизга боғлиқ бўлиши мумкин. Кейинги бобни ўқишдан аввал қуйидаги савол ҳақида ўйлаб кўринг: Сиз ҳали амалга оширмаган аммо Худо сизга аллақачон айтган қайси ҳаракатни ҳали бошламагансиз? Ва буни бажариш учун ҳаракат босқичларини тузиб чиқинг. Сиз буни маъсулиятли бўлган бирор дўстингизга айтишингиз мумкин. Худди Д.Л.Муди айтганидек, “Муқаддас Калом бизга билимимизни ошириш учун эмас, балки ҳаётимизни ўзгартиришимиз учун берилган.” Қайғулар орқали ўзгариш Бу ўткинчи ва арзимас қайғуларимиз биз учун ҳаддан ташқари ажиб, катта ва абадий улуғворлик ҳосил қилади. 2 Коринфликларга 4:17 Бу азоблар олавидирки, у бизга художўйлик олтинини келтиради. Мадам Гуён Худода ҳар бир муомма учун мақсад бор. У вазиятларни бизларнинг ўзгаришимиз учун ишлатади. Аслида, У бизни Масиҳга ўхшаб боришимиз учун бизнинг Калом ўқишимиздан кўра кўпроқ вазиятларга таянади. Сабаб аниқдир: Сиз вазиятларни кунда 24 соат қаршилайсиз. Исо бизга дунёда муаммолар бўлишини огоҳлантирди. Ҳеч ким оғриққа чидамли эмас ёки азобдан озод эмас ва ҳеч ким ҳаётда муаммосиз яшай олмайди. Ҳаёт кетма-кет муаммолардан иборатдир. Қачонки бирини ҳал қилсангиз, бошқаси сизни кутиб туради. Ҳаммаси ҳам катта эмас, лекин ҳаммаси Худо сизни ўстириши жараёнида керак бўлади. Бутрус бизга муаммолар бўлиши табиий деб айтади, “Эй севганларим, сизларни синаш учун бошингизга келаётган оташли имтиҳонни ажиб воқеа деб, ҳайрон бўлманглар.”(1 Бутрус 4:12) Худо сизни Ўзига яқинлаштириш учун муаммоларни ишлатади. Муқаддас Каломда шундай ёзилган, “Солиҳлар фарёд этгач, Худованд эшитар, Барча дардларидан уларни халос этар.”(Забур 33:18) Сизнинг энг чуқур ва яқин улуғлашингиз ҳаётингиздаги энг қоронғу кунларингизда – юрагингиз чўккан, тарк этилганликни ҳис қилаётганингизда, бирор бошқа танловингиз бўлмаганда, оғриқ жуда кучли бўлганда ва фақатгина Худога қараганингизда бўлади. Азоб вақтларида энг чинакам, қалбдан ва Худога самимий ибодат қиламиз. Агар оғриқни ҳис қилаётган бўлсак, юзаки ибодат қилишга кучимиз қолмайди. Жони Эрексон Тада таъкидлаб ўтганидек, “Агар ҳаётимиз гуркираётган бўлса, биз Исони билиш, Унга яқин бўлиш ва У ҳақда гапириш борасида сусткашлик қилишимиз мумкин, аммо азоб чекаётганимизда Уни ҳақиқатан таниб биламиз.” Биз Худо ҳақида биъзи ҳақиқатларни бошқа йўл билан эмас, фақат азоб чекаётганда ўрганамиз. Худо Юсуфни қамоқхонадан, Дониёлни шерларнинг инидан, Йеремияни ўрага тушиб қолишдан, Павлусни уч марта кема фалокатидан ва уч иброний ёшларни қизиб турган ўчоқдан сақлаши мумкин эди, аммо У бундай қилмади. У бу муаммоларни содир бўлишига йўл қўйди ва юқорида айтиб ўтилган ҳар бир киши бунинг оқибатида Худога янада яқинроқ бўлдилар. Муаммолар бизни Худога қарашга ва ўзимизга таянишдан кўра Унга таянишимизга ундайди. Павлус бунинг учун шоҳидлик берди: “Ҳа, ўлимга маҳкум бўлганимизни ўз вужудимизда сезардик. Бу шунинг учун бўлдики, биз ўзимизга эмас, балки фақат ўликларни тирилтирувчи Худога умид боғлайлик.”(2 Коринфликларга 1:9) Токи сизда фақатгина Худо борлигигача Худо сизга кераклигини тушунолмайсиз. Сабабидан қатъий назар ҳеч бир муаммонгиз Худонинг рухсатисиз содир бўлмасди. Худонинг фарзандига содир бўлаётган ҳар бир нарса Отадан филтирлангандир ва ҳатто Шайтон ва бошқалар буни ёмонлик учун ишлатмоқчи бўлганларида ҳам Худо буни яхшилик учун ишлатади. Худо бутунлай ҳамма нарсани назорат қилиб турганлиги учун ҳам, фалокатлар Унинг ҳаётимиздаги ажойиб режаси учун керакдир. Чунки ҳаётингизнинг ҳар бир куни сиз туғилмасдан илгари Худонинг календарида ёзилиб қўйилган эди ва сизда содир бўлаётган ҳар бир нарсанинг руҳий аҳамияти мавжуддир. Ҳар бир нарса! Римликлар 8:28-29 бунинг нима учун эканлигини тушунтиради: “Биз биламизки, Худони севганларга, яъни Худо Ўз муроди бўйича даъват этганларга ҳамма нарса яхшилик бўлиб хизмат қилади.”(Римликларга 8:28) РИМЛИКЛАР 8:28-29НИ ТУШУНИШ Ушбу оят Муқаддас Каломдаги нотўғри талқин қилинган оятлардан биридир. Бу оят, “Худо ҳамма нарсани менинг ҳоҳлаганимдек амалга оширади” деган маънони англатмайди. Кўриниб турибдики бу нотўғридир. Бу оят, “Худо ерда ҳамма нарсани яхшилик билан тугатади” ҳам демайди. Бу ҳам нотўғридир. Ерда бир қанча ғамгин тугашлар бор. Биз йиқилган дунёда яшаяпмиз. Фақатгина жаннатда ҳамма нарса Худо ҳоҳлаганидек мукаммал амалга ошади. Шунинг учун ҳам бизга ибодат қилиш айтилган, “Сенинг Шоҳлигинг келсин. Осмонда бўлгани каби, Ерда ҳам Сенинг ироданг бажо келсин.”(Матто 6:10). Римликлар 8:28-29ни тўлиқ тушунишимиз учун уни оятма-оят ўйлаб кўришимиз керак. “Биз биламиз”: Қийин вақтларда бизнинг умидимиз мусбат фикрлашга, умидли фикрлашга ёки таббий оптимистликка қаратилолмайди. Бу Худо барча нарсани назорат қилиб турганлиги ва У бизни яхши кўрганлиги ҳақиқатига қаратилгандир. “Худо... даъват этганларга... “ Барча нарсани яратган Буюк Яратувчи бор. Сизнинг ҳаётингиз тасодиф, тақдир ёки омаднинг оқибати эмас. Бу ерда буюк режа бор. Тарих Унинг ҳикоясидир. Худо торларни чертади. Биз хато қиламиз, аммо Худо ҳеч қачон хато қилмайди. Худо хато қилолмайди – чунки У Худодир. “ҳамма нарсани...” Худонинг ҳаётингиздаги режаси сизда барча содир бўлаётганлар – хатоларингиз, гуноҳларингиз ва оғриқларингизни ўз ичига олади. Бу касаллик, қарздорлик, фалокат, ажралиш ва яқин кишиларнинг ўлимини ўз ичига олади. Худо энг ёмон қилмишдан ҳам яхшиликни келтириб чиқара олади. У буни Гўлготада амалга оширди. “... хизмат қилади.” Алоҳида ёки мустақил эмас. Ҳаётингиздаги барча нарса Худонинг режасига хизмат қилади. Улар алоҳида қисмлар эмас, балки сизнинг Масиҳга ўхшатиш учун бир-бири билан ўзаро боғлангандир. Торт таёрламоқчи бўлсангиз, сиз ун, туз, тухум, шакар ва мойни ишлатасиз. Агар алоҳида истеъмол қилинса, улар таъмсиздир. Аммо уларни биргаликда пиширинг ва у жудо мазали бўлади. Агар сиз Худога таъмсиз, нохуш тажрибаларингизни берсангиз, У буларни бирга қўшиб яхши нарсани етиштиради. “яхшилик бўлиб” Бу ҳаётдаги барча нарса яхши бўлади дегани эмас. Дунёда содир бўлаётган кўп нарса ёмон ва ёвуздир, аммо Худо булардан яхшиликни келтириб чиқаради. Исо Масиҳнинг оилавий аждодлари рўйхатига тўртта аёл кишининг рўйхати бор: Тамара, Роҳиба, Руф ва Безшеба. Тамара ҳомиладор бўлиш учун ўзининг қайнотасини алдади. Роҳиба эса фоҳиша эди. Руф яҳудий эмас эди ва яҳудийга турмушга чиқиб қонунни бузди. Безшеба эса Довуд билан фоҳишабозлик қилди ва оқибатда унинг эри ўлди. Улар комил обрў-эътиборлар эмас эди, аммо Худо бундан ажойиб иш қилиб, уларнинг авлодидан Исо Масиҳни етиштирди. Худонинг мақсади бизнинг муаммоларимиз, оғриқларимиз ва гуноҳларимиздан кўра буюкдир. “Худони севганларга...” Бу ваъда фақатгина Худонинг фарзандлари учун. Бу ҳамма киши учун эмас. Ўзининг йўлида қаттиқ турувчи ва Худога қарши кишиларга барча нарса ёмонлик учун хизмат қилади. “Худо муроди бўйича...” Бу мақсад нима ўзи? Бу биз Худо “Ўғлининг суратига айланишимиз”дир. Худо ҳаётингизда йўл қўяётган барча нарса шу мақсадга йўналтирилган. МАСИҲГА ЎХШАШ ХАРАКТЕР БАРПО ҚИЛИШ Биз душманнинг тўқмоғи ва болғаси орқали шакллантириладиган қимматли тошга ўхшаймиз. Агар заргарнинг тўқмоғи бизнинг нотекис қирраларимизни текислашга кучсизлик қилса, Худо катта тўқмоқни ишлатади. Агар биз янада қайсар бўлсак, Худо юлиб ташловчи болғани ишлатади. У нима керак бўлса, ўшани ишлатади. Ҳар бир муаммо характер шакллантириш учун имкониятдир ва у қанчалик қийин бўлса, руҳий мускул ва ахлоқий таянч қуриш шунчалик буюк бўлади. Павлус шундай деган, “Бунинг устига, қайғулар билан ҳам фахрланмоқдамиз, чунки қайғу сабр-қаноатни ҳосил қилишини биламиз. Сабр-қаноат эса тажрибакорликни, тажрибакорлик эса умидни ҳосил қилади.”(Римликларга 5:3-4) Ташқаридан ҳаётингизда нималар содир бўлиши, ичингизда нималар содир бўлаётганидек муҳим эмас. Вазиятлар вақтинчалик, аммо характерингиз эса абадий қолади. Муқаддас Калом синовларни кўпинча камчиликларни куйдириб ташлайдиган темирчининг оловига ўхшатади. Бутрус шундай деган, “Бу васвасалар имонингизни синаш учун фойдали эканлигини билинглар. Ҳатто фоний олтин ҳам оловда тобланиб, синалади.”(1 Бутрус 1:7) Заргардан шундай сўрабдилар, “Кумушни софлигини қаердан биласиз?” У шундай жавоб берибди, “Агар мен унда ўз аксимни кўрсам.” Агар сиз синовлар орқали тобланган бўлсангиз, кишилар сизда Исонинг аксини кўрадилар. Ёқуб шундай деган, “Шуни билингларки, имонингизнинг синалишидан сабр-тоқат ҳосил бўлади.”(Ёқуб 1:3) Худо сизни Исога ўхшашингизни ҳоҳлар экан, У сизни Исо ўтган йўллардан ўтказади. У ёлғизлик, васваса, стресс, танқид, рад этилиш ва бир қанча бошқа муаммолар. Муқаддас Калом Исо “бўйсунишни қийинчилик орқали ўрганди” ва “қийинчилик орқали мукаммал бўлди” дейди. Нима учун Худо бизни Ўзининг Ўғли юрган йўллардан озод қилиши керак экан? Павлус шундай деган, “Агар биз Масиҳнинг азоб-уқубатларига шерик бўлсак, албатта, Унинг улуғ шон-шарафига ҳам шерик бўлажакмиз.”(Римликларга 8:17) МУАММОЛАРГА ИСО ЖАВОБ БЕРГАНИДЕК ЖАВОБ БЕРИШИМИЗ КЕРАК. Муаммолар шунчаки Худо ҳоҳлаган нарсани яратмайди. Кўп инсонлар яхшироқ ўзгаришдан кўра ғамгин бўладилар ва ҳеч қачон ўсолмайдилар. Сиз уларга худди Исо жавоб берганидек жавоб беришингиз керак. Ёдингизда бўлсинки, Худонинг режаси яхшидир. Худо сиз учун нима энг яхши эканлигини ва қалбингизда қандай энг яхши қизиқишларингиз борлигини билади. Худо Йеремияга шундай деган, “Менинг сен учун режалари сенга зарар келтириш учун эмас, балки сени гуллаб яшнатиб, сенга умид ва келажак бериши учундир.”(Йеремия 29:11) Юсуф уни қулликка сотиб юборган биродарларига сўзлаганида бу ҳақиқатни аллақачон тушунганди, “Сизлар менга ёмонлик ният қилган эдингизлар, лекин Худо буни яхши ниятга айлантириб юборди.”(Ибтидо 50:20) Ҳезекия ҳам ҳаёти хавф остида бўлганида айнан шу ҳақиқатни англаганди, “Менинг қийин кунларни бошимдан кечирганим менинг яхшилигим учун содир бўлди.”(Ишайъё 38:17) Агар Худо сизнинг енгиллик учун қилаётган илтижоларингизни эшитмаётган бўлса, шуни билингки, “Худо эса Ўзининг муқаддаслигидан баҳраманд бўлишимиз учун, манфаатимиз учун танбеҳ қиляпти.”(Ибронийларга 12:10) Шуниси муҳимки, сиз оғриқ ёки муаммоингизга эмас, балки Худонинг режасига диққатингизни қаратинг. Исо хочда азобларга шундай жавоб қайтарган ва биз унинг намунасини тадбиқ этишимиз керак: “У Ўзини кутаётган шодлик учун шармандаликни менсимай, хоч азоб-уқубатига чидади.”(Ибронийларга 12:2) Нази лагерида азоб чеккан Корие Тен Бум диққатни жалб қилиш борасида шундай деган: “Агар дунёга қарасангиз сиқиласиз. Агар ўзингизга қарасангиз кўнглингиз хиралашади. Агар Масиҳга қарасангиз ором оласиз!” Сизнинг диққатингиз ҳиссиётларингизни аниқлаб беради. Чидамлиликнинг сири сизнинг оғриқларингиз вақтинчалик, аммо ҳадянгиз абадий бўлишини эслашдир. Мусо бир қанча муаммоларга чидади “Масиҳ туфайли ҳақоратга қолишни Мисрнинг хазиналаридан буюкроқ бойлик ҳисоблади, чунки у оладиган мукофотни кўзлар эди.” (Ибронийларга 11:26) Павлус ҳам қийинчиликларга шундай чидади. У шундай деди, “Бу ўткинчи ва арзимас қайғуларимиз биз учун ҳаддан ташқари ажиб, катта ва абадий улуғворлик ҳосил қилади.”(2 Коринфликларга 4:17) Ҳеч қачон қисқа муддатли ўйловларга берилманг. Фақатгина сўнгги натижага диққатингизни қаратинг. “Агар биз Масиҳнинг азоб-уқубатларига шерик бўлсак, албатта, Унинг улуғ шон-шарафига ҳам шерик бўлажакмиз. Ўйлайманки, бизга зоҳир бўлажак улуғворлик олдида шу он азоб-уқубатларини айтиб ўтиш ҳам арзимасдир.” (Римликларга 8:17-18) Шодланинг ва шукрона айтинг. Муқаддас Калом бизга шундай дейди, “Ҳар қандай шароитда ҳам Худога шукр қилинглар.”(1 Салоникаликларга 5:18) Бу қандай бўлиши мумкин? Эътибор берган бўлсангиз, Худо бизга “ҳар қандай вазиятда” ва “ҳар қандай вазият учун” шукр қилишни айтади. Худо сиздан ёвузлик учун, гуноҳ учун, қийноқлар учун ёки дунёдаги бошқа оғриқли оқибатлар учун шукр қилишни айтмайди. Бунинг ўрнига, Худо сиздаги мақсадини амалга ошириш учун муаммоларда ҳам шукр қилишни айтади. Муқаддас Калом шундай дейди, “Раббингиз билан алоқада бўлиб, доимо хурсанд бўлинглар. Яна айтаман: хурсанд бўлинглар.”(Филиппиликларга 4:4) Бу “Оғриғингиз-дан хурсанд бўлинг” демаяпти. Бу ўз-ўзини қийнаш бўлади. Сиз “Раббимизда” хурсанд бўласиз. Нима содир бўлишидан қатъий назар, сиз Худонинг севгисида, ғамхўрлигида, донолигида, кучида ва садоқатида шодланишингиз мумкин. Исо шундай дейди, “Ўша кунда севининг, севинчдан ўйнанглар! Зеро сизга само мукофоти буюк бўлур.”(Луқо 6:23) Биз Худо биз билан ҳаттоки азобларда ҳам бирга бўлганидан хурсанд бўлишимиз мумкин. Биз четдан туриб далдаларни жўнатиб турадиган ва узоқларда бўлган худога хизмат қилмаймиз. Бунинг ўрнига, У бизнинг азобларимизга шерик бўлади. Исо буни танада зоҳир бўлганида кўрсатди ва Унинг Руҳи буни ҳозир бизда амалга оширади. Худо бизни ҳеч қачон ўзимизга ташлаб қўймайди. Тарк этишдан қайтинг. Сабр-тоқат қилиб қаттиқ туриб олинг. Муқаддас Каломда шундай ёзилган, “Шуни билингларки, имонингизни синалишидан сабр-тоқат ҳосил бўлади. Сабр-тоқат тула самарасини кўрсатсин, токи сизлар ҳеч бир нарсадан камчиликсиз, комил ва нуқсонсиз одамлар бўлинглар.”(Ёқуб 1:3-4) Характер барпо қилиш жуда секин жараёндир. Агар биз ҳаётимиздаги муаммолардан сақланмоқчи бўлсак ёки улардан қочмақчи бўлсак, биз жараённи тўхтатиб, ўсишимизни секинлаштириб ва рад қилиш ҳамда чекиниш оқибатида юзага келадиган энг қақшатқич оғриққа дуч келамиз. Агар сиз характерингизнинг абадий оқибатларини ушлаб ҳаракат қилсангиз, сиз камроқ “Менга енгиллик бергин!” (“Мен яхшироқ ҳис қилай!”) дея ибодат қилиб кўпроқ “Мени уйғунлаштиргин” (“Бу Сенга ўхшашимша ёрдам берсин”) дея қиласиз. Агар маъносиз ва чалкаш вазиятларда Худонинг қўлини кўришни бошласангиз ўсаётганингизни биласиз. Агар ҳозир азоб чекаётган бўлсангиз, “Нега мен?” дея сўраманг. Бунинг ўрнига “Менга бу билан нимани ўргатмоқчисан?” дея сўранг. Худога ишонинг ва тўғри бўлган ишни қилишда давом этинг. “Худонинг иродасини адо этиб, Унинг ваъдасини қўлга киритиш учун сизларга сабр-тоқат керак.”(Ибронийларга 10:36) Ташлаб қўйманг, балки ўсинг! Васваса орқали ўсиш Синовга сабр-тоқат қилган одам бахтиёрдир. Чунки у синовдан ўтгач, Раббимизни севувчиларга насиб бўладиган ҳаёт тожига сазовор бўлади. Ёқуб 1:12 Менинг васвасаларим менинг илоҳийликда етук бўлишимга сабабчи бўлган. Мартин Лутер Ҳар бир васваса яхши иш қилиш учун имкониятдир. Руҳий етуклик йўлида, ҳаттоки васваса ҳам бизга унга берилиб гуноҳ қилишга эмас, балки ундан чекиниб яхшилик қилишга ҳаракат қилганимиз учун бизни ўстиради. Васваса оддийгина танловни қўяди. Васваса Шайтоннинг сизни вайрон қилиш учун унинг қуроли бўлса ҳам, Худо бунга сизни ривожлантириш учун йўл қўяди. Гуноҳ қилиш ўрнига яхшилик қилишни танлаган вақтда сиз Масиҳнинг характерида ўсиб борасиз. Буни тушуниш учун, сиз Масиҳнинг характер сифатларини тушунишингиз керак. Унинг характерининг аниқ ифодаларидан бири Муқаддас Руҳнинг мевасидир: “Илоҳий Руҳнинг самараси эса – муҳаббат, севинч, хотиржамлик, сабр-тоқат, лутфкорлик, хайрихоҳлик, садоқат, мулойимлик ва ибодир.”(Галатияликларга 5:22-23) Бу тўққиз сифатлар Буюк Топшириқнинг кенгайтирилган шаклидир ва Исо Масиҳнинг гўзал тасвирланган суратидир. Исо бир инсонда мужассамлашган мукаммал севги, шодлик, тинчлик, сабр-тоқат ва бошқа мевалар намоёндасидир. Унда қандай қилиб Муқаддас Руҳ ҳаётингизда бу тўққиз меваларни етиштириши мумкин? У буларни дарҳол яратадими? Сиз бирор кун уйқудан турганингизда ушбу фазилатларга эга бўласизми? Йўқ. Мева доимо секин етилади ва пишади. Кейинги жумла сиз руҳий ҳаётда ўрганишингиз керак бўлган энг муҳий ҳақиқатдир: Худо сизда Муқаддас Руҳ меваларини сиз тескарисини амалга ошириш учун васвасага тушишингиз мумкин бўлган вазиятлар орқали амалга оширади. Характерни ривожлантириш доимо танловни қабул қилади ва васваса ушбу имкониятни таъминлайди. Масалан, Худо бизга севишни атрофимизга баъзи нафратланадиган инсонларни қўйиш орқали ўргатади. Агар атрофимиздаги инсонлар севимли ва ёқимли бўлсалар, биз севишни ўрганолмаймиз. Худо бизга ҳақиқий шодликни қайғули вақтларда Унга қайтганимизда ўргатади. Хурсандчилик ташқи вазиятларга боғлиқдир, аммо шодлик Худо билан муносабатингизга боғлиқдир. Худо бизда ҳақиқий тинчликни ҳамма нарса биз режалаштирганимиздек амалга ошганда эмас, балки бизни чалкашликлар ва тўполонларга йўл қўйиб берганида ривожлантиради. Ҳар бир киши қуёшнинг гўзал ботиши ва таътилда ҳордиқ чиқарганда тинч бўлади. Биз ҳақиқий тинчликни ташвишланишимиз ва қўрқиш учун васвасага тушган вазиятда Худога ишонганимизда ўрганамиз. Худди шундай, сабр-тоқат биз кутиш ўрнига жаҳлимиз чиқиб қизишиб кетиш учун васвасага тушганда ривожланади. Худо ҳар бир меванинг тескарисини қилиш учун бизга танлов беришни қўллайди. Сизга токи ёмон бўлиш учун имконият берилмас экансиз, яхши бўлишга давогар бўлолмайсиз. Сизга токи садоқатсиз бўлиш учун имконият берилмас экан, садоқатли бўлишга давогар бўлолмайсиз. Самимийлик қачонки носамимий бўлиш учун васвасага тушиб уни енганимизда келади; камтарлик қачонки ман-ман бўлишни рад қилганимизда юзага келади; ва чидам қачонки ташлаб кетиш учун васвасага тушиб уни енгганимизда юзага келади. Ҳар қачон васвасани енгсангиз, сиз кўпроқ Исога ўхшаб бораверасиз. ВАСВАСА ҚАНДАЙ ИШЛАЙДИ Шайтонни ҳар доим олдиндан тахмин қилиш мумкин. У яратилишдан буён айнан бир ҳил стратегия ва ёлғонларни ишлатиб келади. Ҳар бир васваса бир хил намунадан келаб чиқади. Шунинг учун Павлус шундай деган, “Зинҳор шайтоннинг панд беришига йўл қўймайлик, унинг фитналаридан хабарсиз эмасмиз-ку.”(2 Коринфликларга 2:11) Муқаддас Каломдан Шайтон Одам Ато, Момо Ҳаво ва Исода ишлатган васвасанинг тўрт босқичли жараёндан иборат эканлигини ўрганишимиз мумкин. Биринчи босқич, Шайтон сизнинг ичингиздаги ҳоҳишни аниқлайди. Бу бошқалардан қасос олиш ва кишиларни бошқариш учун пайдо бўладиган гуноҳкор ҳоҳиш бўлиши ёки севиш ва ҳузур ҳаловатга эга бўлишдан келадига табиий ҳоҳиш бўлиши мумкин. Васваса қачонки Шайтон сизни ўша ҳоҳишга берилишингни кутганида ёки табиий ҳоҳишингизни нотўғри йўл билан қондиришга ҳаракат қилишингизни кутганида юзага келади. Қисқа йўллардан доимо сақланинг. Улар доимо васвасалардир. Шайтон “Сен бунга лойиқсан! Сен буни ҳозир қилишинг керак! Бу ажойиб... енгиллик беради... ўзингни яхши ҳис қиласан!” деб пичирлайди. Биз кўпинча васваса бизнинг атрофимизда юради деб ўйлаймиз, аммо Худо буни бизнинг ичимиздан келиб чиқишини айтади. Агар сизда ички ҳоҳиш бўлмаса, васваса сизни ўзига жалб қилолмайди. Васваса вазиятларда эмас, доимо онгингизда юз беради. Исо шундай деган, “Чунки ичдан, яъни инсон қалбидан ёмон фикрлар, фаҳшу зино, қотиллик, ўғрилик, тамагирлик, бадниятлик, маккорлик, нафсга берилганлик, ғайрилик, куфр, манманлик ва нодонлик чиқади. Ана шу ёмонликларнинг ҳаммаси инсоннинг ичидан чиқиб, уни ҳаром қилади.”(Марк 7:22-23) Ёқуб бизга айтганки, “Орангизда жанжал ва тўқнашувлар қаердан келиб чиқади? Танангизнинг узвларида ўзаро жанг қилаётган нафсу эҳтиросларингиздан эмасми?”(Ёқуб 4:1) Иккинчи қадам, бу шубҳадир. Худо гуноҳ ҳақида айтганларини шайтон васваса қилади: Бу ҳақиқатан ҳам нотўғрими? Худо ҳақиқатан ҳам буни қилма дедими? Худо буни бошқа киши учун ёки бошқа вақт учун айтгандир? Худо мени хурсанд бўлишимни ҳоҳламайдими? Инжил шундай огоҳлантиради: “Эй биродарлар, ҳеч бирингизда барҳаёт Худодан қайтган ёмон, имонсиз бир юрак бўлмаслигига диққат этинглар.”(Ибронийларга 3:12) Учинчи босқич алданишдир. Шайтон ҳақиқатни айтолмайди ва шунинг учун ҳам “ёлғонларнинг Отаси” деб аталган. У сизга айтадиган ҳар қандай нарса ёлғон ёки ярим ёлғон ҳисобланади. Худо Каломида айтган ҳар қандай нарсани Шайтон ёлғонга ўгириш учун ишлатади. Шайтон айтади, “Сен ўлмайсан. Сен Худога ўхшаш донороқ бўласан. Сен бундан ўта оласан. Ҳеч ким пайқамайди. Бу сенинг муаммоинги ҳал қилади. Бундай ташқари, бошқалар ҳам буни қиляпти. Бу фақатгина кичкинагина гуноҳ.” Аммо кичкина гуноҳ кичгинагина ҳомиладор бўлишдир: Кейинчалик бу ўзини кўрсатади. Тўртинчи қадам бўйсунмасликдир. Сиз охири хаёлингизда ўйнаётган ўйинчоққа берилиб кетасиз. Фикр сифатида бошланган нарса ҳаракатга айланиб кетади. Сиз ҳаёлингизни тортган ҳар қандай нарсага берилиб кетасиз. Сиз Шайтоннинг ҳийлаларига берилиб кетасиз ва Ёқуб огоҳлантирган қопқонга тушиб қоласиз: “Лекин ҳар ким ўзининг эҳтиросларига берилиб, алданиб васвасага дучор бўлади. Кейин эҳтирос ҳомиладор бўлиб гуноҳни туғади, гуноҳ эса етилиб, ўлимга сабаб бўлади. Эй севикли биродарларим, алдангманглар!”(Ёқуб 1:14-16) ВАСВАСАНИ ЕНГИШ Васвани ўзини тушуниш ёрдам беради, аммо уни ҳақиқатан ҳам енгиш учун қуйидаги қадамларни қўйишингиз керак. Васвасани ўзлаштиришдан сақланинг. Кўпгина Масиҳийлар васвасали фикрлардан таъсирланиш натижасида ундан қутулолмасдан ўзларини айбдор ҳис қиладилар. Улар васвасага тушганликлари сабабли айбдор бўладилар. Бу етукликни нотўғри тушунишдир. Сиз ҳеч қачон васвасалардан бутунлай ҳалос бўлолмайсиз. Баъзи жиҳатдан васвасани мақтов сифатида қабул қилишингиз мумкин. Шайтон аллақачон унинг иродасини амалга ошираётган кишиларни васвасага солмайди; бундай кишилар аллақачон уникидирлар. Васваса ожизлик ва дунёвийлик эмас, шайтон сиздан нафратланишининг белгисидир. Ундан ташқари васваса йиқилган дунёда яшаётган ва оддий инсонлар эканлигимизнинг белгисидир. Васваса оқибатида ҳайратга тушиб, ҳаяжонланиб ёки кўнглингиз тушмасин. Васвасалардан қутулиб бўлмасликни яхшилаб тушуниб олинг; ундан бутунлай сақлана олмасликни тушунинг. Муқаддас Каломда шундай ёзилган, “Бошингизга оддий инсоний васвасадан бошқа васваса келмаган. Худо эса содиқдир, У кучингиздан ортиқ васвасага тушишингизга йўл қўймайди, лекин васваса билан бирга тоқат қилишингиз учун иложини ҳам беради.”(1 Коринфликларга 10:13) Васвасага тушиш гуноҳ эмас. Исо васвасага тушган, аммо У ҳеч қачон гуноҳ қилмаган. Васваса агар сиз унга берилсангизгина гуноҳ бўлади. Мартин Лутер айтганидек, “Сиз тепангизда учаётган қушлардан қутулолмайсиз, аммо уларга бошингизда ин қуришига йўл қўймаслигингиз мумкин.” Сиз Шайтоннинг фикрларни йўллашидан қутулолмайсиз, аммо сиз уларда яшамай ва ҳаракат қилмай оласиз. Масалан, кўп кишилар жинсий жозибадорлик ва жисмонан гўзаллик билан, эҳтиросга берилишни адаштирадилар. Худо ҳар биримизни жинсий кишилар қилиб яратди ва бу жуда яхшидир. Жозибадорлик ва гўзаллик табиий, доимий ва Худонинг жисмоний қиёфага берган марҳамати бўлса, эҳтиросга берилиш эса ҳоҳиш ва истакнинг ихтиёрий ҳаракатидир. Эҳтирос бу танангиз билан нима қилишингиз учун онгингиздаги танловдир. Сиз гуноҳ қилишни ҳоҳламасдан туриб гўзалликка берилишингиз ёки эҳтирос уйғотишингиз мумкин. Кўпгина кишилар, айниқса Масиҳий йигитлар, уларнинг Худо берган табиатлари натижасида ўзларини айбдор ҳис қилишлари мумкин. Қачонки улар жозибадор аёлни кўрсалар, улар буни эҳтирос деб ўйлайдилар ва бундай уялиб ўзларини қоралайдилар. Лекин жозибадорлик агар сиз унга берилмасангиз гуноҳ эмас. Аслида, Худога қанчалик яқинлашсангиз, Шайтон сизни шунчалик васвасага солади. Сиз Худонинг фарзанди бўлган вақтдан бошлаб Шайтон, банда гуруҳини ёлловчи киши сифатида, сиз учун “шартнома” тузади. Сиз унинг душманисиз ва у сизнинг йиқилишингиз учун режалар тузади. Баъзан ибодат қилаётганингизда Шайтон сизни тушунарсиз ҳолатга қўяди ва айбдорликни ҳис қилишингиз учун ва сизни чалғитиш учун ёвуз фикрларни беради. Бунинг оқибатида хавотирга тушиб ўзингизни айбдор ҳис қилманг, балки билингки Шайтон ибодатларингиздан қўрқади ва уни тўхтатиш учун ҳар қандай ишни қилишга тайёр бўлади. “Қандай қилиб бундай фикр ҳақида ўйлашим мумкин?” дейиш ўрнига буни Шайтон томонидан чалғитиш сифатида қабул қилинг ва дарҳол Худога диққат қилинг. Васвасангиз моҳиятини тушунинг ва бунга тайёр бўлинг. Баъзи вазиятлар борки, сиз бошқалардан кўра кўпроқ васвасага тушасиз. Баъзи вазиятлар сизни дарҳол қоқинишингизга олиб келса, бошқалари эса сизни ташвишга қўймайди. Бундай вазиятлар сизнинг ожизлигингиз учун ягонадир ва шунинг учун ҳам сиз уларни аниқлаштиришингиз керак, чунки Шайтон уларни аниқ билади. У сизни нима билан ушлашни аниқ билади ва у сизни бундай вазиятларга такрор ва такрор дуч келтиради. Бутрус шундай огоҳлантиради, “Ҳушёр ва бедор бўлинглар. Душманингиз иблис бировни ютиб юбориш учун излаб, шердай бўкириб кезиб юрибди.”(1 Бутрус 5:8) Ўзингиздан сўранг, “Қачон мен васвасага тушаман? Ҳафтанинг қайси кунлари? Куннинг қайси вақтида?” Шундай сўранг, “Қаерда мен кўпроқ васвасага тушаман? Ишдами? Уйдами? Қўшнимнинг уйидами? Спорт майдонидами? Аеропортдами ёки шаҳардан ташқаридага меҳмонхонадами?” “Васвасага тушаётганимда мен ким билан бирга бўламан? Дўстлар? Ҳамкасблар? Бегона кишилар? Ёлғиз қолганимдами?” деб ўзингиздан сўранг. Ва яна “Васвасага тушганимда ўзимни қандай ҳис қиламан?” Бу сиз чарчаган ёки ёлғиз ёки сиқилаётган ёки стресс вақтида бўлиши мумкин. Бу сизга жароҳат етказилган вақтда ёки сиз хафа бўлган вақтингизда ёки ташвишланаётган вақтда ёки катта муваффақият ёки руҳий юксакликда бўлиши мумкин. Сиз ўзингизнинг васваса тушишингиз моҳиятни ўрганинг ва ундай вазиятлардан имкон қадар чекинишга ҳаракат қилинг. Муқаддас Калом бизга доимо васвасаларни кутиб уларга тайёр бўлишимизни айтади. Павлус шундай деган, “Шайтонга имконият берманг!” Донолик билан тузилган режа васвасани камайтиради. Сулаймон ҳикматларда айтилган сўзларга риоя қилинг: “Сўқмоқларингни тўғрилагин, барча йўлларинг мустаҳкам бўлсин. Ўнгга ҳам, чапга ҳам оғма, ёвузликдан узоқлаш.”(Сулаймон Ҳикматлари 4:26-27) “Тўғрининг йўли ёмонликдан узоқлаштиради, йўлини қўриқлаган эса ўз жонини асрайди.”(Сулаймон Ҳикматлари 16:17) Худонинг ёрдамини кутинг. Жаннатнинг йигирма тўрт соат ҳам ишлайдиган тез ёрдам бўлими бор. Худо сиздан васвасага тушганингизда Ундан ёрдам сўрашингизни ҳоҳлайди. У шундай дейди, “Оғир кунларда Мени чақиргин, Мен сенга нажот бераман, Сен эса Мени улуғлайсан”(Забур 49:15) Мен буни “микро тўлқинли” ибодат деб атайман, чунки бу тез ва айнан жойида қилинади: Ёрдам! Тревога! Қачонки васвасага тушаётганингизда, сизда Худо билан узоқ гаплашишга вақт бўлмайди; сиз оддийгина қичқирасиз. Довуд, Дониёл, Бутрус, Павлус ва бошқа миллионлаб кишилар балога йўлиққанларида худди шундай “тез ёрдам” ибодат қилганлар. Исо Масиҳ меҳрибон бўлганлиги учун ҳам бизнинг ибодатларимиз дарҳол эшитилишига Муқаддас Калом кафолат беради. Исо ҳам худди биз дуч келган васвасаларга дуч келди. У “Бизнинг Олий руҳониймиз заифликларимизга ҳамдард бўлишга ожиз эмас, У ҳар томондан бизлар каби васвасага солинган, лекин гуноҳ қилмаган.”(Ибронийларга 4:15) Агар Худо бизга васвасаларда ёрдам беришига тайёр экан, нега биз васвасаларда Унга қарамас эканмиз? Тўғриси, кўпинча биз ёрдам қабул қилишни ҳоҳламаймиз! Бунинг нотўғри эканлигини билган ҳолда васвасага берилишни ҳоҳлаймиз. Ўша вақтда биз нима энг яхши эканлигини Худодан ҳам кўпроқ биламиз деб ўйлаймиз. Баъзи вақтларда биз Худодан ёрдам сўрашдан уяламиз, чунки айнан бир хил васвасага кетма-кет берилаверамиз. Лекин биз Унга келганимизда Худо ҳеч қачон жаҳли чиқиб ёки зерикиб сабрсиз бўлмайди. Муқаддас Каломда шундай ёзилган, “Шундай экан, илоҳий марҳаматга ноил бўлиш ва зарурат вақтида иноят ва ёрдам олиш учун, Худонинг инояти тахтига жасорат билан яқинлашайлик.”(Ибронийларга 4:16) Худонинг севгиси абадийдир ва унинг сабрининг чеки йўқ. Агар бирор васвасани енгиш учун бир кунда Худога икки юз марта келсангиз ҳам У ҳамиша ёрдам беришга тайёр бўлади. Шунинг учун ҳам жасурлик билан келаверинг. Ундан тўғри иш қилиш учун куч сўранг ва буни таъминлашига ишонинг. Васваса бизни Худога таянашимизни таъминлайди. Худди шамол эсганда дарахтнинг томирлари мустаҳкам турганидек, васваса вақтида ҳам сиз қаттиқ турсангиз кўпроқ Исога ўхшаб борасиз. Агар сиз қоқинсангиз – сиз қоқиласиз – бу ҳалокатли эмас. Воз кечиш ўрнига, Худога қаранг, Ундан сизга ёрдам беришини кутинг ва сизни кутаётган ҳадялар ҳақида ўйланг. “Синовга сабр-тоқат қилган одам бахтиёрдир. Чунки у синовдан ўтгач, Раббимизни севувчиларга насиб бўладиган ҳаёт тожига сазовор бўлади.”(Ёқуб 1:12) Васвасани енгиш Ёшлик эҳтиросларидан қоч. Соф қалбдан Раббимиз Исо исмини чақирган ҳамма одамлар билан бирга солиҳлик, имон, севги ва тинчлик пайидан бўлгин. 2 Тим. 2:22 Бошингизга оддий инсоний васвасадан бошқа васваса келмаган. Худо эса содиқдир, У кучингиздан ортиқ васвасага тушишингизга йўл қўймайди, лекин васваса билан бирга тоқат қилишингиз учун иложини ҳам беради. 1 Коринфликларга 10:13 Ҳар доим қутулиш йўли мавжуддир. Баъзан васваса сиз учун кўтариб бўлмайдиган юкдек ўзингизни ҳис қилишингиз мумкин, лекин бу шайтоннинг ёлғонидир. Худо ҳеч қачон сизнинг ичингизга қўйган нарсадан оғирроқ нарсани сизга юкламайди. У сиз кўтара олмайдиган васвасага йўл қўймайди. Лекин сиз ҳам Каломда келтирилгани каби ўзингизнинг улушингизни адо этишингиз керак. Диққатингизни бошқа бир нарсага жалб қилинг. Муқаддас Каломнинг бирор жойида “васвасага қарши туринг” деб айтилмагани сизни ҳайратга солиши мумкин. Бизга “иблисга қарши туринг” деб айтилган, аммо бу бошқа нарса, мен буни кейинроқ тушунтириб ўтаман. Унинг ўрнига, бизга диққатимизни бошқа нарсага жалб қилиш айтилган, чунки фикрга ҳеч қачон қарши туролмаймиз. Бу бизнинг диққатимизни ўша нотўғри нарсага янада кескин қаратиши ва унинг таъсирини кучайтириши мумкин. Келинг тушунтириб берай: Қачонки онгингиздаги бирор фикрни тўсмоқчи бўлсангиз, уни хотирангизда янада чуқурлаштирасиз. Унга қарши чиқиб, уни янада мустаҳкамлайсиз. Бу васваса учун ҳам тўғри келади. Сиз ҳеч қачон васвасани ҳиссиётга қарши курашиш билан енголмайсиз. Ҳиссиётга қанчалик қарши курашсангиз, у сизни шунчалик қамраб олади ва бошқаради. Сиз ҳар бир ўйлаган вақтингизда уни кучайтирасиз. Васваса ҳар доим бирор фикрдан бошлангани учун ҳам, унинг жозибасидан қутулишнинг йўлларидан бири диққатингизни бошқа нарсага қаратишингиздир. Фикрга қарши курашманг, фақатгина диққатингизни йўналтирувчи оқим йўлини ўзгартиринг ва бошқа фикрга қизиқишга ҳаракат қилинг. Гуноҳ учун жанг сизнинг онгизда ғалаба қозонилиши ёки енгилиши мумкин. Сизнинг диққатингизни тортган нарса сизни ўзига тортади. Шунинг учун ҳам Аюб шундай деган, “Мен ёш жувонга эҳтирос билан қарамаслик учун кўзим билан аҳд туздим.” Ва Довуд шундай ибодат қилган, “Беҳуда иш-ҳаракатларга қаратма кўзим, Ўз йўлларингда мени тирик тутгин!”(Забур 118:37) Сиз бирор марта телевизорда егуликни реклама қилаётган вақтда оч қолганингизни ҳис қилганмисиз? Ёки бирор марта бирор кишини йўталганини эшитиб томоғингизни тозалашга ҳаракат қилганмисиз? Ёки бирор кишини эснашини кўриб ўзингиз ҳам эснаганмисиз? (Сиз буни ўқиётганда эснашингиз мумкин!) Бу тахминнинг кучидир. Биз табиатан диққатимизни қаратган нарсага қараб ҳаракатланамиз. Қанчалик бирор нарса ҳақида эсласангиз, шунчалик у нарсага киришиб кетасиз. Шунинг учун ҳам “Мен кўп ейишни... ёки чекишни... ёки эҳтиросга берилишни тўхтатишим керак” деб такрорлайвериш ўз-ўзини енгишдир. Бу сизни ўзингиз ҳоҳламаган нарсага диққатингизни жалб қилиш демакдир. Бу гўёки “Мен ҳеч қачон ойим қилган ишни қилмайман” деб эълон қилишдир. Сиз ўзингизни буни такрорлашга ўргатасиз. Кўпгина диеталар фойда қилмайди, чунки улар сизни овқат ҳақида кўп ўйлашга мажбур қилиб оч қолишингизни кафолатлайди. Худди шундай, ўзига “Хавотирланма!” деб такрорлайверадиган нутқ сўзловчи ўзини хавотирланишга йўналтиради! Бунинг ўрнига, у диққатини ҳиссиётидан ташқари, Худога ёки мавжунинг муҳимлигига ёки тингловчиларнинг эҳтиёжларига қаратиши керак. Васваса диққатингизни ўзига қаратиб бошланади. Диққатингизни қаратган нарса ҳис-туйғунгизни уйғотади. Кейин ҳис-туйғунгиз ҳатти-ҳаракатингизни келтириб чиқаради ва сиз ҳиссиётингизга кўра ҳаракат қиласиз. Қанчалик “Мен буни қилмаслигим керак!” деб ўзингизга такрорлашингиз сизни баттар тўрга қараб тортади. Васвасага эътибор бермаслик унга қарши курашишдан кўра анча яхшироқдир. Сизнинг диққатингиз бошқа нарсага қаратилса, васваса ўз кучини йўқотади. Шунинг учун қачонки васваса сизни телефонга чақирса, у билан бахслашиб турмасдан, гўшакни қўйинг. Баъзан бу жисмонан васвасали вазиятни тарк этишни билдиради. Бу бир мартадир ва ундан қочиш яхшидир. Ўрнингиздан туринг ва телевизорни ўчиринг. Ғийбат қилаётган гуруҳдан узоқлашинг. Кинонинг ўртасида театрни тарк этинг. Чақилмасдан аввал ариларни тарк этинг. Диққатингизни бошқа нарсага қаратиш учун қўлингиздан келган ҳар қандай ишни қилаверинг. Руҳий маънода сизнинг онгингиз энг ҳимоясиз органдир. Васвасани камайтириш учун уни Худо Каломи ва бошқа эзгу фикрлар билан тўлдиринг. Сиз ёмон фикрларни яхши фикрларни ўйлаш орқали енгишингиз мумкин. Бу ўрин алмаштириш тамойилидир. Сиз ёвузликни эзгулик билан енгасиз. Агар онгингиз бирор нарса билан машғул бўлса, Шайтон диққатингизни ўзига қаратолмайди. Шунинг учун Муқаддас Калом бизга онгимизни бирор нарсага қаратишимизни айтади: “Шундай экан, эй, самовий даъватдан баҳраманд бўлган муқаддас биродарларим, имонимизнинг Элчиси – Олий руҳониймиз Исога қаранглар!” (Ибронийларга 3:1) “Мен тарғиб қилаётган Хушхабарнинг моҳиятини эсда тут.”(2 Тимўтийга 2:8) “Хуллас, эй биродарлар, нима ҳақиқий, нима мўътабар, нима тўғри, нима соф, нима ёқимли, нима фахрли бўлса, қандайдир бир фазилат, қандайдир мақтанарли хислат бор бўлса, булар ҳақида фикр қилинглар.” (Филиппиликларга 4:8) Агар сиз ҳақиқатан ҳам васвасани енгмоқчи бўлсангиз сиз онгингизни бошқариб муҳитни қабул қилишингизни ўзгартиришингиз керак. Шу вақтгача яшаган энг доно киши шундай деган, “Бор кучинг билан қалбингни асра, чунки у ҳаёт булоғидир.”(Сулаймон Ҳикматлари 4:23) Тартибсиз равишда ахлатни онгингизга кириб келишидан сақланинг. Танловчи бўлинг. Нима ҳақида фикрлашингизни эҳтиёткорлик билан танланг. Павлуснинг намунасини ўзлаштиринг: “Худо билимига қарши бош кўтарган ҳар қандай баланд иддаони қуритиб юборамиз. Ҳар қандай фикрни Масиҳга бўйсундириб асир қиламиз.”(2 Коринфликларга 10:5) Бу бутун ҳаёт давомида бажарилади, аммо Муқаддас Руҳ кучи ёрдамида сиз фикрлашингиз дастурини ўзгартиришингиз мумкин. Ҳаракатларингизни бирор художўй дўстингиз ёки гуруҳга ошкор қилинг. Сиз буни бутун дунёга овоза қилишингиз шарт эмас, балки ўзингизнинг ҳақиқий курашаётган нарсангизни бир киши билан бўлишишингиз керак. Муқаддас Каломда шундай ёзилган, “Сиз ёлғиз бўлганингиздан кўра дўстингиз бўлгани яхши. Агар йиқилсангиз дўстингиз туришингизга ёрдам бериши мумкин. Аммо агар сиз олдингизда дўстингиз бўлмай туриб йиқилсангиз, сиз ҳақиқатан ҳам кулфатдасиз.”(Воиз 4:9-10) Очиқча айтганда: Агар сиз ёмон одат, боғланиб қолиш ёки васвасага қарши жангда мағлубиятга учраётган бўлсангиз ва яхши ният билан қилинган ҳаракат оқибатида мағлубяит айбига тушиб қолаётган бўлсангиз, сиз ўзингизча яхши тарафга ўзгаролмайсиз! Сиз бошқа кишиларнинг ёрдамига муҳтож бўласиз. Баъзи васвасаларни сиз учун ибодат қилаётган кишининг ибодати, далда бериши ва сизга маъсул кишининг ёрдами орқали енгиш мумкин. Худонинг сизнинг ўсишингиз ва эркинлигингиз учун режаси бошқа Масиҳийларни ҳам ўз ичига олади. Ҳақиқий ва самимий биродарчилик сизнинг ёлғиз ўзингиз бартараф бўлолмайдиган гуноҳдан халос қилиш учун малҳам ҳисобланади. “Шундай қилиб, шифо топишингиз учун, бир-бирингиз олдида қилган гуноҳларингизга иқрор бўлинглар ва бир-бирингиз учун ибодат қилинглар. Солиҳ одамнинг зўр бериб қилган илтижоси кучли таъсирга эгадир.”(Ёқуб 5:16) Сизга қаттиқ ёпишиб олган ва енгиш имконсиз бўлган васвасадан халос бўлишни истайсизми? Худонинг режаси аниқ: Уни яшаришга ҳаракат қилмай, унга иқрор бўлинг! Уни яширмасдан, уни очиб ташланг. Ҳиссиётингизни очиқ намоён қилиш шифо топишнинг бошланишидир. Жароҳатингизни яширишингиз уни баттар кучайтиради. Муаммолар қоронғуликда катталашиб бораверади, аммо қачонки ҳақиқат нурига чиқарилса улар қисқаради. Сиз ўзингизнинг сирларингизчалик хастасиз. Шунинг учун ниқобингизни ечиб, комилликка даъвоингизни тўхтатинг ва эркинликда юринг. Сэддлбэк жамоатида биз ташкил қилган “Шифони Қутланг” номли дастур орқали бир қанча кишиларни қаттиқ васвасалардан ва бир қанча умидсиз ҳоллардан қутулганликларининг гувоҳи бўлганмиз. Бу Каломга ҳамда Исонинг гўзал сўзларига асосланган саккиз босқичли шифоланиш жараён бўлиб, кичик гуруҳларда ташкил қилинган. Кейинги ўн йил давомида 5000дан ортиқ киши турли одатлар, жароҳатлар ва оғриқлардан озод бўлдилар. Бугунги кунда ушбу дастур бир қанча жамоатларда қўлланиляпти. Мен бу дастурни сизнинг жамоатингиз учун ҳам тавсия қиламан. Шайтон сиздан васвасаларингиз ва гуноҳларингиз ягона эканлигини ҳақида ўйлаб уларни сир сақлашингиз кераклигини ҳоҳлайди. Ҳақиқат шуки ҳаммамиз ҳам бир кемадамиз. Ҳаммамиз ҳам бир хил васвасаларга дучор бўламиз ва “ҳаммамиз ҳам гуноҳкор”. Миллионлаб кишилар сиз ҳис қилганингиздек ҳис қилганлар ва ҳозир сиз дучор бўлаётган қийинчиликларга дучор бўлганлар. Биз ўз хатоларимизни яширишимизнинг сабаби кибрдир. Биз бошқаларни бизнинг ҳар бир ишимиз назоратда деб ўйлашларини ҳоҳлаймиз. Ҳақиқат шуки, сиз гапиролмайдиган ҳар қандай нарса аллақачон ҳаётингизда назоратдан чиққандир: молиявий муаммоларингиз, турмушингиз, фарзандларингиз, фикрларингиз, жинсийлигингиз, яширин одатларингиз ёки бошқа ҳар қандай нарсалар. Агар сиз буни ўзингиз ҳал қила олганингизда аллақачон ҳал қилардингиз. Аммо сиз ўзингиз бажаролмайсиз. Иродангиз ва шахсий аҳдларингиз етарли эмас. Баъзи муаммолар ўзингиз ҳал қилишингиз учун ҳаддан ташқари сингиб кетган, одатга айланган ва катталашиб кетгандир. Сиз учун сизга далда берадиган, ёрдам берадиган, сиз учун ибодат қиладиган, сизни шартсиз севадиган ва маъсул бўлган кичик гуруҳ ёки маъсул ҳамкорга муҳтожсиз. Кейин сиз улар учун шундай қила оласиз. Қачонки бирор киши менга, “Ҳозиргача буни ҳеч кимга айтганим йўқ” деса мен у кишидан хурсанд бўламан, чунки биламанки у киши катта енгиллик ва озодликни ҳис қилишни бошлайди. Босим кучидан эркин бўладилар ва илк бор келажаклари учун умид учқунини кўрадилар. Ўзимизнинг қийинчиликларимизни бирор художўй ўртоғимизга айтганимизда биз Худонинг айтганини қиламиз. Мен сиздан қийин савол сўрашимга рухсат беринг: Сиз даъво қилаётган қайси нарса ҳаётингизда муаммо эмас? Сиз нима ҳақида гапиришдан қўрқасиз? Сиз буни ўзингизча ҳал қилолмайсиз. Ҳа, ожизлигимизни бошқаларга айтишимиз камтарликдир, аммо камтарликнинг бўлмаслиги ўзгармаслигимизнинг сабабидир. Муқаддас Каломда шундай ёзилган, “Худо мағрурларга қарши, Аммо камтарларга иноятлидир. Шундай қилиб, Худога итоат қилинглар.”(Ёқуб 4:6-7) Иблисга қарши туринг. Биз ўзимизни камтар тутиб ҳамда Худога бўйсунганимиздан кейин Иблисга қарши туришимиз айтилган. Ёқуб 4:7 оятда шундай айтилган, “Иблисга қарши туринглар, шунда у сизлардан қочади.” Биз ожиз бўлиб унинг хужумларига ўзимизни топшириб қўймаймиз. Биз қарши курашишимиз керак. Инжилда Масиҳийлик ҳаёти ёвуз кучларга қарши руҳий жанг сифатида тасвирланиб, жанг, ғалаба, қаршилик ва енгиш каби сўзлар ишлатилган. Масиҳийлар душман майдонида хизмат қилаётган аскарларга ўхшатилади. Биз қандай қилиб Иблисга қарши турамиз? Павлус шундай дейди, “Шунингдек, нажот дубулғасини кийинглар, Худо каломи бўлган Руҳнинг қиличини кўтаринглар.”(Эфесликларга 6:17) Биринчи қадам, Худонинг нажотини қабул қилишдир. Сиз Масиҳга ҳа демаган бўлсангиз, Иблисга йўқ дея олмайсиз. Масиҳсиз биз Иблисга қарши ҳимоясизмиз, аммо “нажот дубулғаси” орқали бизнинг онгимиз Худо томонидан ҳимоя қилинади. Шуни ёдда тутинг: Агар сиз имонли бўлсангиз, Шайтон сизни бирор нарса қилишга мажбур қилолмайди. У фақатгина таклиф қилади. Иккинчиси, сиз Шайтонга қарши Худонинг Каломини ишлатишингиз керак. Исо буни чўлда васвасага учраганида намуна қилиб кўрсатди. Шайтоннинг ҳар бир васвасасига қарши, Исо Каломдан жавоб қайтарди. У Шайтон билан баҳслашиб турмади. У шахсий эхтиёжини қондиришда кучини ишлатиш учун васвасага учраганда, “Мен оч эмасман” демади. У оддийгина қилиб хотирасидан Калом оятини айтди. Биз ҳам шундай қилишимиз керак. Худонинг Каломида шундай куч борки, Шайтон бундай қўрқади. Ҳеч қачон Иблис билан тортишишга ҳаракат қилманг. У тортишишда минг йилдан ортиқ тажрибага эга бўлиб, сиздан кўра яхшироқдир. Сиз ўзингизнинг мантиғингиз ёки фикрингиз орқали Шайтонни қўрқитолмайсиз, аммо бир қурол билан уни титратишингиз мумкин, бу - Худо ҳақиқатидир. Шунинг учун ҳам Каломни ёд олиш васвасани енгиш учун жуда муҳимдир. Сиз васвасага учраганингизда дарҳол буни қўллай олиш имкониятига эгасиз. Исога ўхшаб, такрорлай олишингиз учун қалбингизда ҳақиқат йиғилган. Агар Каломдан бирор оят ёд олмаган бўлсангиз, бу сизнинг милтиғингиз ўқсиз эканлигини билдиради. Мен сизни бундан кейин бутун ҳаётингиз давомида ҳар ҳафтада бир оят ёд олишга чақираман. Қанчалик кучли бўлишингизни тасаввур қилинг. Ўзингиз ҳимоясизлигингизни фаҳмланг. Худо бизни ҳеч қачон ўзимизга ҳаддан ташқари ишонмаслигимизга огоҳлантиради; бу фалокат учун сабабдир. Йеремия шундай деган, “Кўнгил барча нарсадан кўра алдамчидир ва уни даволаш қийин.”(Йеремия 17:9) Бу биз ўзимизни алдаш учун яхши имкониятга эга эканлигимизни билдиради. Етарлича шароит бўлганида, ҳар биримиз ҳам гуноҳ қиламиз. Биз ҳимоя деворимизни пастлатиб, васвасага бизга таъсир этолмайди деб ўйламаслигимиз керак. Ҳеч қачон эътиборсиз равишда ўзингизни васвасали ҳолатларга қўйманг. Ёдингизда бўлсинки, васвасадан чиқиб кетишдан кўра, ундан четда юриш енгилроқдир. Муқаддас Каломда шундай ёзилган, “Шунинг учун, ўзининг мустаҳкамлигига ишонган киши йиқилмаслик учун эҳтиёт бўлсин.”(1 Коринфликларга 10:12) Бунинг учун вақт керак Ер юзида ҳар бир нарсанинг ўз вақти ва даври бўлади. Воиз 3:1 Худо сизларда бошлаган хайрли ишни то Исо Масиҳнинг келадиган кунигача тамом қилишига аминман. Филиппиликларга 1:6 Етукликка эришиш учун қисқа йўл йўқдир. Балоғат ёшига етиш учун йиллар керак ҳамда меванинг етилиб пишиши учун тўлиқ бир давр керак бўлади. Бу ҳақиқат Руҳ меваси учун ҳам тўғри келади. Масиҳдек характернинг шаклланишига шошиб бўлмайди. Руҳий ўсиш жисмоний ўсишдек вақт талаб қилади. Агар мевани тез пишиб етилишига ҳаракат қилсангиз, у ўзининг таъмини йўқотади. Америкада помидорлар хом бўлганда узилади, шунда улар омборларга ташилаётганда эзилиб кетмайди. Кейин сотилишдан олдин қизариши учун уларга CO2 газидан сепилади. Газланган помидорларни ейиш мумкин, лекин улар секин етилиб пишган помидорлардек мазали бўлмайди. Биз қанчалик тез етукликка эришиш ҳақида ўйласак, Худо қанчалик кучли бўлиб етишишимиз ҳақида ўйлайди. Худо ҳаётимизга абадиятдан ва абадият учун қарайди, шунинг учун ҳам У ҳеч қачон шошмайди. Лейн Адамс руҳий ўсишни Жанубий Тинч Океанидаги оролларни озод қилиш учун Иттифоқлар Иккинчи Жаҳон Урушида қўллаган стратегияга ўхшатади. Авваламбор, улар оролга яхши муомалада бўлиб, кемалардан душман қалъаларини бомбардимон қиладилар. Кейин эса, кичик сув флоти оролни эгаллаб олади ва оролнинг денгиз соҳилида уни бошқариш учун база ўрнатишади. База ўрнатилганидан кейин улар оролни озод қилиш учун узоқ муддатли жараённи бошлайдилар. Кейинчалик бутун орол назорат остига олинади, аммо қандайдир қиммат урушларсиз. Адамс буни шундай қиёслайди: Масиҳ бизнинг ҳаётимизни тавба қилгунимизда эгаллаши учун, биз ҳал қилолмайдиган баъзи муаммолар орқали бизни юмшатиши керак. Баъзи кишилар Масиҳга қалб эшикларини биринчи таққиллатишда очиб берадилар, кўпчилигимиз қаршилик қиламиз ва ҳимояланамиз. Тавба қилишмиздан олдинги тажрибамиз Исонинг “Қаранг! Мен эшик олдида турибман ва бомба ёғдирмоқчиман” дейишидир. Ҳаётингизни Масиҳга очганингиздан кейин, Худо сизнинг ҳаётингизда база қуради. Сиз ҳаётингизни ҳаммасини таслим қилганман деб ўйлашингиз мумкин, аммо ҳаётингизда сиз бехабар бўлган бир қанча қирралар бор. Сиз Худога фақатгина ўша вақтнинг ўзида сизга маълум бўлган нарсаларнигина бера олишингиз мумкин. Бу яхши. Масиҳ база ўрнатганидан кейин, У вақт ўтиши билан ҳаётингизнинг ҳамма қирраларини эгаллаб олишни бошлайди. Бир қанча қийинчиликлар ва урушлар бўлиб ўтиши мумкин, аммо натижа ҳеч қачон шубҳали бўлмайди. Худо шундай ваъда берган, “Худо сизларда бошлаган хайрли ишни то Исо Масиҳнинг келадиган кунигача тамом қилишига аминман.” (Филиппиликларга 1:6) Шогирдлик Масиҳга ўхшаб бориш жараёнидир. Муқаддас Каломда шундай ёзилган, “Бунинг натижасида ҳаммамиз имонда якдил, Худо Ўғлини таниб-биладиган, Масиҳнинг камолига эришган етук одамлар бўламиз.”(Эфесликларга 4:13) Масиҳга ўхшашингиз сизнинг манзилингиздир, лекин сизнинг саёҳатингиз бутун умр давом этади. Ҳозиргача биз саёҳат ишонишни (улуғлаш орқали), тегишли бўлишни (биродарчилик орқали), ва бўлиб етишиш (шогирдлик орқали) ўз ичига олади. Ҳар куни Худо бир озгина кўпроқ Унга ўхшаб боришингизни ҳоҳлайди: “Бунинг ўрнига Худони таниб билиш сари янгиланаётган, Яратувчининг суратига ўхшаб бораётган янги инсонни қабул қилдингизлар.” (Колосаликларга 3:10) Бугун биз тезлик ҳақида хавотирланамиз, аммо Худо учун тезликдан кўра кучлилик ва барқарорлик муҳимдир. Биз дарҳол тузалишни, қисқача йўлни ва тезда ечимни ҳоҳлаймиз. Биз муаммоларимизни тезда ҳал қиладиган, васвасаларимизни тезда йўқотадиган ва бизни кучайиб бораётган оғриқдан халос қиладиган маъруза, семинар ва тажрибани ҳоҳлаймиз. Аммо ҳақиқий етуклик ҳеч қачон қанчалик кучли ва таъсирли бўлмасин биргина тажрибадан иборат эмас. Ўсиш кетма-кетликда амалга ошади. Муқаддас Каломда шундай ёзилган, “Улуғворликдан улуғворликка ўтганимиз сари, Раббимизнинг суратига томон ўзгармоқдамиз; бу эса Раббимизнинг Руҳи орқали содир бўлмоқда.”(2 Коринфликларга 3:18) НИМА УЧУН ШУНЧА УЗОҚ ВАҚТНИ ОЛАДИ? Худо бизни тезда ўзгартира олсада, У бизни секинлик билан ўстиришни ҳоҳлайди. Исо шогирдларини тарбиялашни аниқ режа асосида амалга оширган. Худо Исроилликлар енгилмасликлари учун аъда Қилинган Ерни “кам кам” эгаллашларини айтганидек, Худо бизнинг ҳаётимизда секин қадамлар билан ортиб борадиган даражада ишлайди. Нима учун ўсиш ва ўзгариш шунча узоқ вақт талаб қилади? Бунинг бир қанча сабаблари мавжуд. Биз секин ўрганувчилармиз. Биз бирор дарсни яхши ўзлаштиришимиз учун уни қирқ ёки эллик марта қайта-қайта такрорлашимиз керак. Муаммо яна бир марта содир бўлса, биз “Бошқа бундай бўлмаслиги керак эди! Мен буни аллақачон ўрганган эдим” деб ўйлаймиз. Лекин Худо биздан кўра яхшироқ билади. Исроилнинг тарихи биз Худо ўргатган нарсани қанчалик тез унутишимиз ва олдинги ўзлигимизга қанчалик тез қайтишимизни очиб берди. Биз қайта қайта такрорлашга муҳтожмиз. Биз бир қанча унутишимиз керак бўлган нарсалар бор. Кўп кишилар маслаҳатчига бориб, йиллар давомида мавжуд муаммони ҳал қилишни сўрайдилар, “Сизнинг бу муаммони ҳал қилишингизга муҳтожман. Мен бир соат шу ердаман.” Улар узоқ муддат мавжуд бўлиб келган муаммони, чуқур илдиз отган қийинчиликни тезда ҳал бўлишини кутадилар. Бизнинг муаммоларимиз – барча ёмон одатларимиз – бир кечада ривожланмагани учун, биз улардан дарҳол қутулишимиз нореалдир. Бир неча йиллар давомида шаклланган вайронагарчиликни бартараф қилиш учун бирор дори, ибодат ёки тамойил йўқ. Бу қаттиқ ишлаш ва алмашинишни талаб қилади. Муқаддас Калом буни “эски ўзликдан халос бўлиш” ва “янги ўзликка эга бўлиш” деб атайди. Сиз тавба қилганингизда янги табиатга эга бўлсангиз ҳам, сизда эски одатлар, шакллар ва тажрибалар ҳали ҳам мавжуд ва улар ўчиришилиши ва алмашиниши керак. Биз ўзимиз ҳақимиздаги ҳақиқатларни учратишдан қўрқамиз. Мен олдин таъкидлаб ўтганимдек, ҳақиқат бизни озод қилади, аммо аввал бизни ғамгин қилади. Биз характеримиздаги камчиликларни самимийлик билан қарши олишдан қўрқишимиз бизни рад этиш қамоғида сақлайди. Қачонки Худо Ўз ҳақиқат нурини бизнинг хатоларимиз, муваффақиятсизлигимиз ва уятларимизга порлатганида биз уларда ишлай оламиз. Шунинг учун ҳам сиз камтар ва ўрганувчан муносабатсиз ўсолмайсиз. Ўсиш одатда оғриқли ва қўрқинчлидир. Ўзгаришсиз ўсишнинг бўлмайди; қўрқинч ва йўқотилишсиз ўзгариш бўлмайди; ва оғриқсиз эса йўқотилиш бўлмайди. Ҳар бир ўзгариш қандайдир йўқатилишга олиб келади: сиз янги йўлда яшашингиз учун эски йўлдан воз кечишингиз керак. Олдинги йўлимиз ўзини оқламаган бўлсада, биз ушбу йўқотилишдан қўрқамиз, чунки худди йиртилган ботинкага ўхшаб улар биз учун таниш ва энг камида қулайроқдир. Кишилар кўпинча шахсиятларини ўзларининг камчиликлари атрофида қуришади. Биз “Бу менинг бўлганимдир ...” ва “Мен шундайман ...” дейдилар. Номаълум хавотир шундай иборатки, агар мен одатим, оғриғим ёки уятимдан воз кечсам, ким бўлиб етишаман? Ушбу қўрқув сизнинг ўсишингизни секинлаштиради. Одатлар етишиши учун вақт талаб қилади. Ёдингизда бўлсинки, сизнинг характерингиз бутун одатларингизнинг йиғиндисидир. Сиз одатан мулойим, яъни мулойимликни у ҳақда ўйламасдан бажармасангиз, мулойимликка даъво қилолмайсиз. Сиз ҳар доим самимий бўлмасангиз, самимийликка даъво қилолмайсиз. Рафиқасига кўпинчаш содиқ бўлган эр, унга доимо содиқ эмас. Сизнинг одатларингиз сизнинг характерингизни белгилайди. Масиҳга ўхшаш характерни шакллантиришнинг фақат бир йўли бор: Сиз уларни машқ қилишингиз керак – ва бу вақт талаб қилади. Тезда ўзлаштириладиган одатлар бўлмайди. Павлус Тимўтийни шундай огоҳлантирган, “Сенинг муваффақиятингга ҳамма гувоҳ бўлиши учун ўзингни бу ишларга бутунлай бағишла.”(1 Тимўтийга 4:15) Агар сиз бирор нарсани узоқ вақт давомида машқ қилсангиз, сиз уни яхши ўзлаштирасиз. Такрорлаш характер ва маҳоратнинг онасидир. Ушбу характер шакллантирадиган одатлар “руҳий интизом” деб номланади ва буни ўргатадиган бир қанча китоблар мавжуд. ШОШИЛМАНГ Руҳий етукликка ўсиб борар экансиз, ушбу жараёнда Худога ҳамкор бўлишингиз учун бир қанча йўллар бор. Ҳаттоки сиз буни ҳис қилмасангиз ҳам Худо ҳаётингизда ишлайди. Руҳий ўсиш баъзида зерикарли иш бўлиб, кичкина қадамлар асосида амалга ошади. Яхши томонга ўзгаришни кутинг. Муқаддас Каломда шундай ёзилган, “Ер юзида ҳар бир нарсанинг ўз вақти ва даври бўлади.”(Воиз 3:1) Руҳий ҳаётингизда ҳам фасллар бўлади. Баъзида сизда қисқа ва кескин ўсиш бўлади (бахор фасли) ва кейинчалик барқарорлик ва синовлар келади (куз ва қиш). Сиз қайси муаммолар, одатлар ва оғриқлардан мўъжизали тарзда қутулишни ҳоҳлайсиз? Мўъжиза ҳақида ибодат қилиш яхши, лекин натижа вақт ўтиши билан ўзгариш орқали келса, кўнглингиз чўкмасин. Вақт ўтиши билан, секин ва барқарор оқим жуда қаттиқ тошни ҳам синдиради ва катта тошларни кичик тошчаларга айлантиради. Вақт ўтиши билан кичик шохча баландлиги юз метрдан ошадиган баҳайбат дарахтга айланиши мумкин. Ўрганган дарсларингиз қайд қилиб боришингиз учун дафтар ёки журнал тутинг. Бу содир бўлган воқеаларнинг кундалиги эмас, балки ўрганган дарсларингизнинг қайдномаси бўлсин. Худо сизга Ўзи ва сиз ҳақингизда, ҳаёт, муносабатлар ва бошқа нарсалар ҳақида ўргатган ҳар бир дарсини қайд қилиб боринг. Буларни қайта кўриб чиқиш ва ёдга олиш ҳамда кейинги авлодга қолдириш учун қайд қилиб боринг. Дарсларни такрорлашимизнинг сабаби биз уларни унутишимиздир. Руҳий журналингизни мунтазам равишда қайта такрорлашингиз сизни кераксиз оғриқ ва юрак хасталигидан сақлайди. Муқаддас Каломда шундай ёзилган, “Демак, биз эшитганларимиздан қайтмаслик учун буларга жуда кўп диққат қилишимиз керак.”(Ибронийларга 2:1) Худо ва ўзингиз билан сабрли бўлинг. Ҳаётдаги кўнгил хиралик шундаги Худонинг вақт жадвали билан бизнинг вақт жадвалимиз бир-бирига тўғри келмайди. Худо шошмаган вақтда биз доимо шошиб юрамиз. Сиз ҳаётда секин ўсишингиздан кўнглингиз хиралашаётгандир. Ёдингизда бўлсинки, Худо ҳеч қачон шошмайди, аммо У ҳамма нарсани ўз вақтида бажаради. У сизнинг бутун ҳаётингизни абадият учун тайёрлаб боради. Муқаддас Каломда Худо бошқарувчиларни тайёрлаш учун узоқ муддатли характер шакллантиришининг мисоли кўрсатилган. У Мусони тайёрлаш учун 80 йил керак бўлди, шуларнинг 40 йили чўлда ўтди. 14 600 кун Мусо “Вакти келдимикин?” деб кутиб юрди. Аммо Худо “Ҳали вақти эмас” деб айтарди. Етукликнинг Осон йўли ёки Тезда авлиё бўлишнинг Сирлари деган китоб номи бўлиши мумкин эмас. Агар Худо замбуруғ яратмоқчи бўлса, бир кеча керак бўлади, агар дуб дарахтини яратмоқчи бўлса юзлаб йиллар керак бўлади. Буюк жонлар қийинчиликлар ва бўронлар ва азоб фасллари орқали шаклланади. Жараён билан сабрли бўлинг. Ёқуб шундай маслаҳат берган эди, “Сабр-тоқат тўла самарасини кўрсатсин, токи сизлар ҳеч бир нарсадан камчиликсиз, комил ва нуқсонсиз одамлар бўлинглар.”(Ёқуб 1:4) Умидсизланманг. Худо тезда ҳаракат қилмаётганидан ранжиган Ҳаббакукка Худо шундай деган, “Менинг бу режаларим дарҳол амалга ошмайди. Ушбу ваҳий бажо келиши учун вақт секин, бир текисда ва аниқ келади. Агар бу секин бўлса, умидсизликка тушманг, бу воқеалар албатта содир бўлади. Сабрли бўлинг! Улар бирор кунни ҳам қолдириб кетмайди.”(Ҳаббакук 2:3) Кейинга қолдириш рад этилиш эмас. Сиз қанчалик йўл босишингиз кераклиги эмас, шу вақтгача қанча йўл босгинингизни ёдга олинг. Сиз ҳоҳлаган жойингизда эмассиз, шу билан бирга сиз илгариги жойингизда ҳам эмассиз. Бир неча йил илгари кишилар, ИСБХМБИТЙ деб ёзилган тугма таққатлар. Бу “Илтимос Сабрли Бўл, Худо Мен Билан Ишини Тугатгани Йўқ” деган сўзларнинг қисқартмаси эди. Худо сиз билан ишини ҳали тугатгани йўқ, шунинг учун олдинга ҳаракатланишда давом этинг. Ҳаттоки шиллиқурт ҳам сабр билан қалъага етиб олган. МАҚСАД №4. СИЗ ХУДОГА ХИЗМАТ ҚИЛИШ УЧУН ШАКЛЛАНТИРИЛГАНСИЗ Ахир Павлус ким? Аполлос ким? Улар хизматчи холос, улар орқали сизлар имон топгансизлар. Раббимиз бизга ато қилгани бўйича, ҳар биримизнинг вазифаси бошқа-бошқа. Мен уруғ экдим, Аполлос суғорди; лекин Худо ўстирди. 1 Коринфликлар 3:5-6 Тайинланганингизни қабул қилиш Биз Худонинг ижодимиз. Худо бизни Исо Масиҳ орқали хайрли ишлар қилишимиз учун яратди, бу ишларни эса биз учун азалданоқ тайёр қилиб қўйди. Эфесликлар 2:10 Сен Менга топширган вазифани Мен адо этиб, ер юзида Сени улуғладим. Юҳанно 17:4 Сиз ерда ҳисса қўшиш учун қўйилгансиз. Сиз манбаларни фақатгина истеъмол қилиш – ейиш, ичиш ва жой эгаллаш учун яратилмагансиз. Худо сизни ҳаётингизда ўзгартириш қилиш учун яратди. Кўпгина китоблар ҳаётдан қанчалик кўп “олиш”ни ўргатсада, Худо сизни яратишидан сабаби бу эмас. Сиз ердаги ҳаётга фақатгина ундан олиш учун эмас, балки унга қўшиш учун ҳам яратилгансиз. Худо сизни баъзи нарсаларни қайтариб беришингизни ҳоҳлайди. Бу Худонинг ҳаётингиздаги тўртинчи мақсадидир ва бу “хизмат” деб номланади. Муқаддас Калом бизга тушунтиришлар беради. Сиз Худога хизмат қилиш учун яратилгансиз. Муқаддас Каломда шундай ёзилган, “Биз Худонинг ижодимиз. Худо бизни Исо Масиҳ орқали хайрли ишлар қилишимиз учун яратди, бу ишларни эса биз учун азалданоқ тайёр қилиб қўйди.” (Эфесликлар 2:10) Ушбу “хайрли ишлар” сизнинг хизматингиздир. Қачонки сиз бошқаларга қандайдир хизмат қилсангиз, сиз аслида Худога хизмат қиляпсиз ва мақсадингизнинг бирини бажо келтиряпсиз. Кейинги икки бобда сизни Худо қандай қилиб бу хизмат учун шакллантирганини кўришингиз мумкин. Худо Йеремияга айтган гапи биз учун ҳам тўғри келади: “Мен сени онангнинг қорнида яратмасдан илгари танладим. Сен туғилмасдан илгари мен сени махсус иш учун ажратиб қўйдим.”Сиз ушбу сайёррада махсус тайинланиш учун қўйилгансиз. Сиз Худога хизмат қилиш учун қутқарилгансиз. Муқаддас Каломда шундай ёзилган, “Худо бизларни қутқарди ва муқаддас бир даъват билан чақирди. Бунга биз савоб ишларимиз туфайли эришмадик. Аксинча, Худо Ўз ҳоҳиши билан азалий вақтларданоқ Исо Масиҳ орқали бизга иноят қилишга қарор қилган эди.”(2 Тимўтийга 1:9) Худо сизни Унинг “муқаддас иши”ни бажо келтиришингиз учун қутқарди. Сиз хизмат орқали қутқарилмагансиз, балки хизмат учун қутқарилгансиз. Худонинг шоҳлигида, сизнинг бажо келтиришингиз учун жой, мақсад, рол ва вазифангиз мавжуд. Бу сизнинг ҳаётингизга буюк қадрят ва маъно беради. Исога сизнинг нажотингизни сотиб олиш учун Ўзининг ҳаётини тўлади. Муқаддас Калом бизга шуни эслатади, “Қиммат баҳо билан сотиб олиндингизлар. Шунинг учун баданингиз (ва руҳингиз) билан Худони улуғланглар.(Чунки сизлар Худога тегишлисиз).”(1 Коринфликларга 6:20) Биз Худога айб, қўрқув ёки вазифа юзасидан эмас, балки биз учун бажарган буюк миннатдорчилик юзасидан хизмат қиламиз. Нажот орқали бизнинг ўтмишимиз кечирилган, ҳозирга ҳаётимизга маъно берилган ва келажагимиз таъминланган. Ушбу ажойиб афзалликлар юзасидан Павлус хулоса қилганди, “Шундай қилиб, эй биродарларим, Худонинг марҳамати ҳақи сизларга ёлвораман: Худога оқилона хизмат қила олишингиз учун вужудингизни тирик, муқаддас, Худога манзур бўладиган қурбон қилиб бағишланглар.”(Римликлар 12:1) Ҳаворий Юҳанно бизнинг бошқаларга севгида бажо келтирган хизматимиз қутқарилганимизни кўрсатади. У шундай деган, “Биз ўлим ҳолатидан ҳаётга ўтганимизни биламиз, чунки биз биродарларимизни севамиз.”(1 Юҳанно 3:14) Агар мен бошқаларга севги кўрсатмасам, уларга хизмат қилиш истаги бўлмаса ва фақат ўзимнинг эҳтиёжларимни ўйласам, мен ўзимга савол беришим керакки, ҳақиқатан ҳам Масиҳ менинг қалбимда яшаяптими? Қутқарилган қалб хизмат қилишни ҳоҳлайдиган қалбдир. Худога хизмат қилиш учун кишилар томонидан нотўғри тушунилган тушунча бу хизмат сўзидир. Агар кишилар “хизмат” деган сўзни эшитганларида, улар чўпонлар, руҳонийлар ва нозирларни ўйлайдилар, аммо Худо Унинг оиласининг ҳар бир аъзоси хизматкор эканлигини айтади. Муқаддас Каломда хизматчи ва хизматкор сўзлари синоним бўлиб келган. Сиз Масиҳий бўлсангиз, сиз хизматчисиз. Бутруснинг қайнонаси касал бўлиб ётганида, Исо уни тузатганидан сўнг у дарҳол “ўрнидан туриб Исога хизмат қила бошлади” ва ўзининг тузалгани ҳадясини ишлатди. Биз ҳам худди шундай қилишимиз керак. Биз бошқаларга ёрдам бериш учун тузалганмиз. Биз марҳатмат бўлиш учун марҳаматланганмиз. Биз ўтириб олиб жаннатни кутиш учун эмас, балки хизмат қилиш учун қутқарилганмиз. Сиз олдин ҳеч ўйлаб кўрганмисиз нега Худо биз Унинг иноятни қабул қилишимиз биланоқ бизни жаннатга олиб кетмаган? Нега У бизни йиқилган дунёга ташлаб кетади? У бизни бу ерда Ўз мақсадини амалга ошириш учун ташлаб кетади. Сиз қутқарилганингиздан сўнг Худо сизни Ўзининг мақсадлари учун ишлатишни ҳоҳлайди. Худонинг сизда Унинг жамоати учун хизмати ва дунё учун вазифаси бор. Сиз Худога хизмат қилиш учун чақирилгансиз. Улғаяр экансиз, Худонинг “чақириш”и фақат чўпонлар, хизматчилар, энага аёллар ва жамоатда “тўлиқ” хизмат қилаётган бошқа хизматчиларга тегишли деб ўйлаган бўлишингиз мумкин, аммо Муқаддас Калом ҳар бир Масиҳий хизмат қилишга чақирилган деб айтади. Сизнинг нажотга чақирилишингиз хизматга чақирилишингиздир. Улар бир хилдир. Ишингиз ёки мансабингиздан қатъий назар сиз тўлиқ хизматга чақирилгансиз. “Хизмат қилмайдиган Масиҳий” бу шартларга қаршидир. Муқаддас Каломда шундай ёзилган, “Шунга ўхшаб, сизлар ҳам, эй биродарларим, Бошқасига, яъни қайта тирилган Масиҳга тегиб ва Масиҳ баданининг бир қисми бўлиб, Илоҳий Қонун олдида ўлган ҳисобидасизл. Бу эса Худо йўлида самарали бўлишимиз учундир.”(Римликларга 7:4) Худога хизматда қанча вақт фойдали бўляпсиз? Хитойдаги баъзи жамоатларда янги имонга келганларни “Исонинг ҳозир кўриши учун иккита янга кўзи, эшитиши учун янги қулоқлари, ёрдам бериши учун янги қўллари ва бошқаларни севиши учун янги қалби бор.” Сиз жамоат оиласига чақирилишингизнинг сабабларидан бири бошқа имонлиларга амалий жиҳатдан хизмат қилишдир. Муқаддас Каломда шундай ёзилган, “Сизлар эса Масиҳнинг баданисизлар, Унинг айрим-айрим узвларисизлар.”(1 Коринфликларга 12:27) Ҳар қандай жамоат бўлмасин сизнинг хизматингиз Масиҳ Танаси учун жуда ҳам керак. Ҳар биримизнинг бажаришимиз керак бўлган ролимиз бор ва ҳар бир рол муҳимдир. Худо учун кичик хизмат йўқ; ҳамма хизмат ҳам қадрлидир. Худди шунингдек, жамоатда аҳамиятсиз хизматлар йўқдир. Баъзилари кўринарли ва баъзилари парда орқасидадир, аммо ҳаммаси ҳам муҳимдир. Кичик ёки яширин хизматлар кўпинча энг катта ўзгариш қилади. Менинг уйимда, энг муҳим чироқ ошхонадага жудям порлоқ чироқ эмас, балки тунда уйғониб кетиб оёғимни уриб олмаслигим учун ёруғлик бериб турадиган тунги чироқчадир. Ўлчов ва аҳамиятнинг ҳеч қандай боғлиқлиги йўқ. Ҳар бир хизмат қадрли, чунки ҳар биримиз ҳаракат қилишимиз учун бир-биримизга муҳтожмиз. Агар танангизнинг бирор аъзоси ишламай қолса нима қиласиз? Сиз касал бўласиз. Бутун танангиз азоб чекади. Тасаввур қилинг жигарингиз ўз-ўзича яшашга қарор қилди: “Мен чарчадим! Мен сенинг танангга бошқа хизмат қилмоқчи эмасман! Мен бир йил дам олишим керак. Мен ўзим учун энг яхши ишни қилмоқчиман! Бошқа бирор аъзо менинг ишимни қилсин.” Унда нима бўлади? Сизнинг танангиз ўлади. Бугунги кунда минглаб Масиҳ жамоатлари у ердаги имонлиларнинг хизмат қилиш истаги йўқлиги сабабли жамоатлар ўляпти. Улар кузатувчи сифатида четда қараб туряптилар ва Тана азият чекяпти. Сизга Худога хизмат қилиш учун буюрилган. Исо қуйидаги сўзларни айтганида, У хато қилмаган: “Зеро Инсон Ўғли ҳам Ўзига хизмат қилдириш учун эмас, балки Ўзи хизмат қилиш ва жонини фидо қилиб, кўпларни қутқариш учун келган.”(Матто 20:28) Масиҳийлар учун хизмат қилиш худди уни жадвалга киритиш мумкинлиги каби эркин танловли эмас. Бу Масиҳийлик ҳаётининг юрагидир. Исо “хизмат қилиш” ва “бериш” учун келди ва бу икки феъл сизнинг ердаги ҳаётингизни аниқлаб бериши керак. Хизмат қилиш ва бериш Худонинг сизнинг ҳаётингиз учун тўртинчи мақсадини билдиради. Тереза Она шундай деган, “Муқаддас бериш Худонинг ишини табассум билан бажо келтиришни билдиради.” Исо руҳий ўсиш ҳеч қачон ўз-ўзича якунланмайди деб ўргатган. Етуклик хизмат учундир! Биз бериш учун ўсамиз. Кўпроқ ўрганаверишимиз етарли эмас. Биз билган нарсаларимизда ҳаракат қилишимиз ва ишонамиз деб даъво қилганимизни амалда бажаришимиз керак. Ифода қилинмай таассурот қолдириш безовталикни келтириб чиқаради. Хизмат қилмай ўрганиш руҳий зерикишни келтириб чиқаради. Жалила кўли ва Ўлик денгизи ўртасидаги қиёслаш ҳали ҳам тўғридир. Жалила кўли ҳаёт кўли деб аталади. Чунки у кўл сувни ҳам олади ҳам беради. Ўлик денгизида эса, аксинча, ҳеч нарса яшамайди, чунки ундан сувнинг чиқиб кетиши йўқдир. Денгиз тўхтаб қолган. Бугунги кунда кўпчилик имонлилар қилиши керак бўлган охирги нарса Каломни ўргатувчи бошқа машғулотларга иштирок этиш. Улар амалда ишлата олишлари учун етарлича билимга эгалар ва ундан ҳам кўпроқ ўрганмоқдалар. Улар учун керакли нарса хизмат тажрибасидир ва руҳий мушакларини ўстиришларидир. Хизмат бизнинг табиий мойиллигимизнинг тескарисидир. Кўпинча биз хизмат қилишдан кўра хизмат қилинишга кўпроқ қизиқамиз. Биз “Мен хизмат қилиш ва марҳамат бўлиш учун жой қидираяпман” дейиш ўрнига “Мен эҳтиёжларимни қондира оладиган ва мени марҳаматлайдиган жамоат қидираяпман” деймиз. Биз бошқаларни бизга хизмат қилишларини ҳоҳлаймиз. Лекин биз Исо Масиҳда етук бўлиб борганимиз сайин бизнинг диққатимиз хизматчи ҳаётидек ҳаёт кечиришга қаратилиши керак. Исонинг етук шогирдлари, “Ким менинг эҳтиёжларимни қондира олади?” деб сўрашдан тўхтайди ва “Мен кимнинг эҳтиёжини қондиришим мумкин?” деб сўрайди. Сиз қачондир шу саволни сўраганмисиз? АБАИДЯТ УЧУН ТАЙЁРГАРЛИК Ҳаётингизнинг охирида сиз Худо олдида турасиз ва У сизнинг бошқаларга ўз ҳаётингиз билан қандай хизмат қилганингизни баҳолайди. Муқаддас Каломда шундай ёзилган, “Ҳар биримиз ўзимиз ҳақимизда Худога ҳисобот берамиз.”(Римликларга 14:12) Бунинг маъноси ҳақида яна бир бор ўйлаб кўринг. Бир куни Худо биз ўзимиз учун қанча ҳаракат ва ғайрат қилганимиз билан бошқаларга қанча сарфлаганимизни таққослайди. Ушбу жойда ўзимиз ҳақидаги фикрларимиз шундай овоз чиқаради: “Мен жуда банд эдим” ёки “Менинг ўзимнинг мақсадларим бор” ёки “Мен ишлаш, ҳордиқ чиқариш ва нафақага чиқиш учун қайғураётган эдим.” Ҳамма узрларга Худо шундай жавоб беради, “Афсуски, нотўғри жавоб. Мен сени хизмат қилиш ҳаётини яшашинг учун яратдим, қутқардим, чақирдим ва сенга буни буюрдим. Қайси қисмини тушунмадинг?” Муқаддас Калом ишонмайдиганларни шундай огоҳлантиради, “Аммо худбинлик қилиб, ҳақиқатга бўйсунмай ҳақсизлик пайидан бўлганларга қаҳру ғазабини сочади.”(Римликларга 2:8) Аммо масиҳий учун бу абадий меросдан маҳрумликни билдиради. Биз бошқаларга ёрдам берар эканмиз, шундагина тўлиқ ҳаёт бўла оламиз. Исо шундай деган, “Ким жонини аямоқчи бўлса, жонини йўқотади. Ким Мен ва Инжил учун жонини берса, жонини қутқаради.”(Марк 8:35) Бу ҳақиқат шунчалик муҳимки, у Эски Аҳдда беш марта учрайди. Агар сиз хизмат қилмаётган бўлсангиз, сиз шунчалик мавжудсиз, чунки ҳаёт хизмат қилишдан иборатдир. Худо сизни севишни ўрганишингизни ва бошқаларга беғараз хизмат қилишингизни истайди. ХИЗМАТ ВА АҲАМИЯТ Сиз ҳаётингизни нима учундир берасиз. Бу мансабми, спортми, машҳурликми ёки бойликми? Буларнинг ҳеч бирининг абадий аҳамияти йўқ. Хизмат ҳақиқий ахамият учун йўлдир. Биз хизмат орқали ҳаётимизнинг маъносини топамиз. Муқаддас Каломда шундай ёзилган, “Биз кўп киши бўлсак ҳам, Масиҳ вужудида бирлашганмиз ва бир баданни ташкил этамиз, ҳар биримиз алоҳида-алоҳида бўлиб, бир-биримиз учун узвдирмиз.”(Римликларга 12:5) Биз Худонинг оиласида бирга хизмат қилар эканмиз, бизнинг ҳаётимиз абадий аҳамиятга эга бўлади. Павлус шундай деган, “Бадан бир эмас, кўп узвдан иборат.”(1 Коринфликларга 12:14) Худо сизни бу дунёга ўзгариш қилиш учун яратган. У сиз орқали ишлашни ҳоҳлайди. Сизнинг қанча умр кўришингиз аҳамиятли эмас, балки унинг қанчалик марҳамат бўлиши аҳамиятлидир. Сизнинг қанча яшаганингиз эмас, қандай яшаганингиз аҳамиятлидир. Агар сиз бирор хизматга қатнашмаётган бўлсангиз қандай узрингиз бор? Иброҳим қария, Ёқуб ҳимоясиз, Леа гўзал эмас, Юсуф ёмон муомалада бўлинган, Мусо соқов, Гидеон камбағал, Самсон якка ўғил, Раҳаб ахлоқсиз, Довуд оилавий муаммоларга тўла, Илёс ўзини ўлдирадиган, Йеремия безовта, Юнус истаксиз, Наоми тул аёл, Яҳё чўмдирувчи энг кичик нарсада ҳам зиқна, Бутрус ҳиссиётга берилувчи, Марта кўп хавотир қиладиган, Самариялик аёл бир қанча турмушга чиққан, Заккий машҳур эмас, Тўма шубҳаланувчи, Павлус хаста ва Тимўтий қўрқоқроқ эдилар. Буларнинг барчаси қандайдир камчиликка эга эдилар, лекин Худо уларни Ўзининг хизматида ишлатди. Агар сиз ҳам узрли бўлишни тўхтатсангиз У сизни ҳам ишлатади. Худога хизмат қилиш учун шакллантирилган Сенинг қўлларинг менга шакл берди ва мени яратди. Аюб 10:8 Мен Ўзим учун шакллантирган инсонлар Менинг улуғворлигимни ёядилар. Ишайъё 43:21 Сиз Худога хизмат қилиш учун шакллантирилгансиз. Худо бу коинотдаги ҳар бир жонзодга маълум иқтидор берган. Баъзи ҳайвонлар югуради, баъзилари сакрайди, баъзилари чўмилади, баъзилари қазишади ва баъзилари учадилар. Бу инсонлар учун ҳам тўғри келади. Ҳар биримиз маълум вазифани бажариш учун ягона тарзда шакллантирилганмиз. Архитекторлар бирор бинони қуришдан илгари улар бу бино нима учун хизмат қилишини сўрайдилар, “Бунинг мақсади нима? Бу қандай ишлатилади?” Исталган вазифа бинонинг шаклини белгилаб беради. Худо сизни шакллантирмасдан илгари У сизни ерда қандай вазифани бажаришингизни белгилади. У сизни у учун қандай хизмат қилишингизни аниқлаб, сизни ўша вазифалар учун шакллантирди. Сиз шундай бўлишингизнинг сабаби сиз махсус хизмат учун яратилгансиз. Муқаддас Каломда шундай ёзилган, “Биз Худонинг ижодимиз. Худо бизни Исо Масиҳ орқали хайрли ишлар қилишимиз учун яратди, бу ишларни эса биз учун азалданоқ тайёр қилиб қўйди.”(Эфесликларга 2:10) Инглиз тилидаги “шеър” сўзи Юнон тилидан “ҳунар” сўзидан келиб чиққан. Сиз қаторма-қатор яратилмагансиз, балки тўлиқлигингизча яратилгансиз. Сиз махсус шакллантирилган, ягона ва юксак санъат асарисиз. Худо сизни ва хизматингизни ягона қилиб шакллантирди. У айнан керак бўладиган ДНКни тузиб чиқди. Довуд Худони ушбу мукаммаллиги учун улуғлаб шундай деди: “Бутун ичларимни Сен бунёд этдинг, Онам қорнида мени ташкил этдинг.”(Забур 138:13) Худди Етел Уотерс айтганидек, “Худо кераксиз нарсани яратмади.” Худо нафақат сизни туғилишингиздан илгари шакллантирди, балки умрингизнинг ҳар бир кунини Унинг шакллантириш жараёнига ёрдамчи қилиб режалади “Ҳамон пушт шаклида эканман, Кўзларинг кўрарди мени. Ҳали бир кун ҳам яшамаганимда, Сен кунларимни тайин қилиб, Ҳаммасини китобингга ёзган эдинг.”(Забур 138:16) Бу дегани ҳаётингизда содир бўладиган ҳар қандай воқеа ҳам аҳамиятсиз эмас. Худо буни сизнинг бошқаларга хизматингиз учун ва Унга хизмат қилишингиз учун яратди. Худо ҳеч қачон бирор нарсани исроф қилмайди. Агар Унинг улуғворлиги учун ишлатмаганингизда Худо сизга қобилият, қизиқишлар, маҳорат, инъомлар, шахсият ва тажрибани бермас эди. Буларни билиб олишингиз ва тушунишингиз учун сиз Худонинг ҳаётингиздаги иродасини топишингиз мумкин. Муқаддас Калом сизни ажойиб тарзда мураккаб эканлигингизни айтади. Сиз бир қанча ва турли хилдаги омилларнинг қўшилмасисиз. Бу қуйидаги қисқартмадан иборат: РҚҚШТ. Ушбу ва кейинги бобларда ушбу беш омилларни кўриб чиқамиз ва сизга буларни қандай қилиб топишингизни тушунтираман. ХУДО СИЗНИ ХИЗМАТ УЧУН ҚАНДАЙ ШАКЛЛАНТИРАДИ Қачонки Худо бизга бирор топшириқ берса, У бизни буни бажо келтиришимиз учун таъминлайди. Булар РҚҚШТ қисқартмасида мужассамлашган. Руҳий инъомлар Қалб Қобилият Шахшият Тажриба Руҳий инъомларингизни аниқлаштишингиз. Худо ҳар бир имонлига хизматда ишлатиш учун руҳий инъомлар беради. Булар Худо томонидан кучлантирилган бўлиб, Унга хизмат қилиш учун фақат имонлиларга берилади. Муқаддас Каломда шундай ёзилган, “Инсон ўзининг туғма ҳис-туйғулари билан Худо Руҳи ўргатган нарсаларни қабул қила олмайди. У буларни тушунмагани учун тентаклик ҳисоблайди. Зеро илоҳий ҳақиқатни Илоҳий Руҳ ёрдамида муҳокама қилиш мумкин.” (1 Коринфликларга 2:14) Сиз ўзингизнинг руҳий инъомларингизга лойиқ эмассиз ва шунинг учун ҳам улар инъомлар деб номланган. Улар Худонинг сизга берган иноятининг ифодасидир. “Биз ҳар биримиз Масиҳ иноят этганига кўра бирон инъом олдик.”(Эфесликларга 4:7) Сиз қайси инъом кераклигини танлай олмайсиз; Худо буни аниқлайди. Павлус шундай тушунтиради, “Буларнинг ҳаммаси эса ўша битта Руҳ таъсирида содир бўлади, Руҳ Ўзи ҳоҳлагани бўйича, бу қобилиятларни ҳар кимга алоҳида тақсимлайди.”(1 Коринфликларга 12:11) Худо турли хилликни яхши кўрганидан ва У бизни махсус бўлишимизни ҳоҳлагани учун бир инъом ҳаммага ҳам берилавермайди. Шунингдек, бирор киши ҳамма инъомларга эга бўлолмайди. Агар сизда уларнинг ҳаммаси бўлганида эди, сиз Худонинг ҳаётингиздаги мақсадларидан бири – бошқаларни севиш ва уларга таянишни инкор қилган бўлар эдингиз. Сизнинг руҳий инъомларингиз сизнинг шахсий фойдангиз учун берилмаган, балки бошқаларга сизнинг манфаатингиз учун берилган инъомдек сизга ҳам бошқаларнинг манфаати учун берилган. Муқаддас Каломда шундай ёзилган, “Муқаддас Руҳ умумий манфаат учун ҳар кимда алоҳида фаолият кўрсатади.”(1 Коринфликларга 12:7) Бир-биримизга керак бўлишимиз учун ҳам Худо буни шундай режалаштирди. Агар биз ҳар биримиз инъомларимизни биргаликда қўлласак, ҳаммамиз манфаат кўрамиз. Агар бошқалар ўзларининг инъомларини қўлламасалар, сиз алданасиз ва агар сиз инъомингизни ишлатмасангиз бошқалар алданади. Шунинг учун ҳам бизга руҳий инъомларимизни аниқлаш ва ривожлантириш буюрилган. Сиз бирор марта инъомингизни аниқлаш учун вақт сарфлаганмисиз? Очилмаган инъом фойдасиздир. Агар биз инъомлар ҳақидаги умумий ҳақиқатларни унутсак, бу жамоатда ташвишни келтириб чиқаради. Икки асосий муаммо “инъом рашки” ва “инъом баҳоланиши”дир. Биринчи муаммо агар биз инъомимизни бошқаларнинг инъоми билан таққослаганда, Худо бизга берганидан қониқмаганимизда, аччиқланганимизда ёки Худо бошқаларни қандай ишлатаётганидан ҳасад қилган вақтда юзага келади. Иккинчи муаммо биз бошқалардан биздаги инъомни кутиб, худди биз бажараётганимиз каби улардан ҳам шуни кутишдир. Муқаддас Каломда шундай ёзилган, “Хизматлар ҳар хилдир, Раббимиз эса биттадир.”(1 Коринфликларга 12:5) Баъзида руҳий инъомлар Худо сизни хизматга тайёрлаши учун шакллантирилади. Сизнинг инъомларингиз хизматингиз учун Худонинг иродасини аниқлашда муҳим рол ўйнайди, аммо улар бутун сурат ўзи эмас. Худо сизни бошқа тўрт йўл учун ҳам шакллантирди. Қалбингизга Қулоқ Солишингиз Муқаддас Калом қалб деган тушунчани бир қанча ҳоҳиш ва истаклар, умидлар, қизиқишлар, орзулар, ҳаёллар ва интилишларни тасвирлаш учун ишлатади. Сизнинг қалбингиз барча интилишларингизни тасвирлайди: сиз нимани севишингиз ва нимага кўпроқ меҳрибонлик кўрсатасиз. Ҳаттоки бугунги кунда ҳам биз “Мен сени чин қалбимдан севаман” деганда шу нарсани назарда тутамиз. Муқаддас Каломда шундай ёзилган, “Сув инсоннинг юзини акс эттиргани каби юраги ҳам унинг кўзгусидир.”(Сулаймон Ҳикматлари 27:19) Сизнинг қалбингиз ҳақиқий кимлигингизни кўрсатади – сиз чиндан қандайсиз, бошқалар сиз ҳақида нима ўйлаши ёки атроф муҳит сизни мажбур қилгани эмас. Сизнинг қалбингиз сиз ишлатаётган сўзларни нима учун ишлатаётганингизни аниқлайди, нима учун шундай ҳис қилаётганингизни ва нима учун шундай ҳаракат қилаётганингизни кўрсатади. Жисмоний жиҳатдан ҳар биримизда ягона юрак уриши мавжуд. Худди бизта турли хил бармоқ изи, кўз нусхаси ва овоз намунаси бўлгани каби, ҳар биримизда турлича юрак уриши бор. Шуниси ажабнарларлики, сиздан илгари яшаган ва ҳозир ҳам яшаётган кишиларнинг бирортасида ҳам сизникига ўхшаган юрак уриши йўқ. Худди шундай, Худо бизга ҳис-туйғули юрак уриши берганки, биз бирор мавзу, ҳаракат ёки вазиятлар ҳақида ўйлаганимизда бу жумбушга келади. Биз инстинктимиз орқали баъзи нарсалар ҳақида ўйлаймиз ва бошқалари ҳақида ўйламаймиз. Булар сизга қандай ва қайси соҳада хизмат қилишингизни аниқлаш учун ёрдам беради. Қалб учун бошқа сўз муҳаббатдир. Баъзи мавзулар борки сиз уларга муҳаббат қўйгансиз ва бошқалари ҳақида кам ўйлайсиз. Баъзи амалиётлар сизни жумбушга келтирса, баъзилари эса сиз учун жуда зерикарлидир. Билар сизнинг қалбингизнинг табиатини очиб беради. Сиз улғаяётганингизла оиладигалирингиздан фарқли равишда сизда баъзи мавзуларга нисбатан қизиқиш жуда катта. Ушбу қизиқишлар қаердан келган? Улар Худодан келган. Худо сизга ушбу қизиқишларни беришни мақсад қилди. Сизнинг ҳиссиётли юрак уришингиз сизнинг хизматдаги шаклингизни аниқлаб беради. Қизиқишларингизга бепарво қараманг. Уларни қандай қилиб Худонинг улуғворлиги учун ишлатиш ҳақида ўйланг. Бу нарсаларни яхши кўришингизни сабаби бор. Муқаддас Калом “Раббимизга бутун қалбингиз билан хизмат қилинг” деб такрор-такрор айтади. Худо сиздан Унга вазифа юзасидан эмас, чин кўнгилдан хизмат қилишингизни истайди. Кишилар яхши кўрмаган вазифаларида юқорига кўтарилолмайдилар. Худо сиздан табиий қизиқишларингизни Унга ва бошқаларга хизмат қилиш учун ишлатишингизни ҳоҳлайди. Ички ундовларни тинглаш Худо сиздан ҳоҳлайдиган хизматни топишга ишора қилади. Чин юракдан Худога хизмат қилаётганингизни қаердан биласиз? Биринчи нишона завқ-шавқ билан хизмат қилиш. Агар сиз ўзингиз яхши кўрган ишни қилсангиз, бирор киши сизни унга ундаши ёки сизни текшириб туриши керак эмас. Сиз буни бутун завқ билан қиласиз. Сиз мукофот, олқиш ёки тўловга муҳтож эмассиз, чунки сиз шундай хизмат қилишни яхши кўрасиз. Тескариси ҳам тўғридир: Агар сиз бирор ишни қилишга кўнглингиз бўлмаса, сизда тезда умидсизланишингиз мумкин. Худога чин қалбдан хизмат қилишнинг иккинчи хусусияти самарадорликдир. Агар сиз Худо сизни севиб бажариш учун яратган ишини қилаётганингизда, сиз бунда муваффақият қозонасиз. Муҳаббат мукаммалликка етаклайди. Анар сиз вазифа ҳақида қайғурмасангиз, сиз бунда муваффақият қозонолмайсиз. Аксинча, бирор соҳада улкан муваффақиятларга эришган кишилар ишни вазифа ёки манфаат юзасидан эмас, балки чин қалбдан севиб бажарувчилардир. Биз кишиларнинг шундай деганларини эшитганмиз, “Мен ёқтирмаган ишимни пул учун қилган эдим ва бир кун ундан воз кечиб ўзим ёқтирган машғулотим билан шуғулланишни бошладим.” Бу катта хатодир. Сиз вақтингизни ёқтирмаган ишингизга бекорга сарфлаяпсиз. Ёдингизда бўлсин, ҳаётдаги энг юксак нарсалар моддий нарсалар эмас. Маъно пулдан кўра катта аҳамиятга эгадир. Дунёдаги энг бой киши шундай деган, “Кўп бойликка эга бўлиб ваҳима билан яшагандан кўра, Эгамиздан қўрқиб озгина бойлик билан яшаш яхшироқ”(Сулаймон Ҳикматлари 15:16) “Яхши ҳаёт”га эришишни мақсад қилиб ҳаракат қилманг. Чунки “яхши ҳаёт” ўз-ўзида яхши эмас. Умумий олганда бу сизни қондиролмайди. Сиз яшай олишингиз учун кўп нарсага эга бўлишингиз мумкин, аммо нима учун яшашингиз учун ҳеч нарсага эга бўлмаслигингиз мумкин. “Яхшироқ ҳаёт”ни мақсад қилиш ўрнига ўзингиз севадиган машғулот орқали Худога хизмат қилиш ҳақида ўйланг. Нимани севишингизни - Худо сизга нимани бажариш учун қалб берганини аниқланг ва кейин буни Худо улуғворлиги учун бажаринг. Шаклингизни тушунишингиз Бутун ичларимни Сен бунёд этдинг, Онам қорнида мени ташкил қилдинг. Забур 138:13 Фақатгина сиз ўзингиз бўла оласиз. Худо сизни дунёда бошқа нусхангиз йўқ қилиб яратди. Ҳеч кимда сизни ягона шакллантирган омилларнинг ҳаммаси мавжуд эмас. Бу дегани дунёда ҳеч ким Худо сиз учун берган вазифани бажаролмайди. Агар сиз Масиҳ Танасига ўзингизнинг ягона ҳиссангизни қўшсангиз, у яратилмайди. Муқаддас Каломда шундай ёзилган, “Руҳий инъомлар ҳар хилдир, Руҳ эса биттадир. Хизматлар ҳар хилдир, Раббимиз эса биттадир. Руҳий таъсирлар ҳар хилдир, лекин ҳаммада ҳар қандай таъсирни вужудга келтирган ягона Худодир.”(1 Коринфликларга 12:4-6) Олдинги бобда буларнинг иккитасини кўриб чиқдик: сизнинг руҳий инъомларингиз ва сизнинг қалбингиз. Ҳозир биз бошқаларини кўриб чиқамиз. Қобилиятларингизни Қўллашингиз Сизнинг қобилиятларингиз сизга туғилганингизда берилгандир. Баъзи кишиларда табиий сўзлаш қобилияти бор: улар туғилганда гапириб туғиладилар! Бошқа кишиларда атлетик қобилият бор ва улар жисмонан катта ютуқларга эришадилар. Бошқалар эса математика ёки мусиқа ёки механика бўйича қобилиятлидирлар. Худо шаҳодат чодирини ва ибодат учун керак бўладиган нарсаларни яратишни ҳоҳлаганида, У барча қобилиятларга эга бўлган ҳунармандлар ва бунёдкорларни шакллантирган эди. Бугунги кунда ҳам Худо кишиларни Унга шундай хизмат қилишларини истайди. Барча қобилиятларимиз Худодан келади. Ҳаттоки илгари гуноҳ қилишга мойил қобилиятларимиз ҳам Худодандир; улар фақат нотўғри йўлда ишлатилган. Муқаддас Каломда шундай ёзилган, “Худонинг иноят қилгани бўйича, биз Ундан ҳар хил инъомлар олганмиз.”(Римликларга 12:6) Табиий қобилиятларингиз Худодан экан, улар руҳий инъомларингиз каби муҳим ва руҳийдир. Фарқи шундаки, табиий қобилиятларингиз туғилганингизда берилгандир Хизмат қилишни ҳоҳламайдиган кишиларнинг узрлари “Менда ишлатишим учун қобилиятим йўқ” дейишдир. Бу кулгилидир. Сизда ҳали ишлатилмаган, очилмаган юзлаб қобилиятлар ичингизда тўпланиб ётибди. Изланишлар шуни кўрсатадики, ўртача кишида 500 дан 700 гача турли маҳорат ва қобилиятлар бор. Бу сиз ўйлаганингиздан анча кўпдир. Масалан, сизнинг онгингиз 100 триллион далилни сақлай олади. Сизнинг онгингиз бир сонияда 15 000 қарорни қайта ишлай олади. Ҳазм қилиш тизими ҳам шундай. Сизнинг бурнингиз 10 000 дан ортиқ ҳидни фарқлай олади. Сизнинг тегиш сезгингиз 1 см нинг 1/10000гача аниқликдаги нарсани сеза олади. Сизнинг тилингиз бирор дорини 1 парчасини сувнинг 2 миллион парчасида бўлганигача сеза олади. Сиз бир қанча қобилятларга эга бўлиб Худонинг ажойиб ихтиросисиз. Жамоатнинг маъсулиятларидан бири сизнинг қобилиятларингизни аниқлаб уни Худога хизмат қилишга йўналтишидир. Ҳар бир қобилият Худога хизмат қилиш учун ишлатилиши мумкин. Павлус шундай деган эди, “Шундай қилиб, ейсизларми, ичасизларми, нимаики қилсангизлар, ҳамма нарсани Худони улуғлаш учун қилинглар.”(1 Коринфликларга 10:31) Муқаддас Калом Худо Ўз улуғворлиги учун ишлатган бир қанча қобилиятларга тўладир. Буларнинг баъзилари қуйида келтирилган: артистлик, аритекторлик, бошқариш, пишириш, кема созлаш, ширинлик тайёрлаш, баҳслашиш, дезайнерлик, суртиш, нақш бериш, ўймакорлик, фермерлик, балиқ тутиш, боғбонлик, йўл бошчилик, уй қуриш, мусиқа яратиш, қурол яратиш, нина билан ишлаш, чизиш, ўстириш, фалсафа юритиш, кашф қилиш, дурадгорлик, кема ҳайдовчилиги, сотиш, аскар бўлиш, тикувчилик, ўқитиш, адабиёт ёзиш ва шоирлик қобилятлари. Муқаддас Каломда шундай ёзилган, “Руҳий таъсирлар ҳар хилдир, лекин ҳаммада ҳар қандай таъсирни вужудга келтирган ягона Худодир.”(1 Коринфликларга 12:6) Худо сизда ўз қобилиятларингизни жамоатда ишлатиб янада порлашингиз ва ўзгариш қилишингиз учун мақсад бор. Ушбу ўринни топиш ўзингизга боғлиқ. Худо баъзи кишиларга кўп пул ишлаб топиш иқтидорини беради. Мусо Исроилликларга қарата шундай деган эди, “Раббингиз Худовандни эсланглар, чунки У сизнинг бойишингиз учун қобилият беради.”(Қонунлар 8:18) Бундай қобилиятли кишилар бизнес барпо қилиш, сотиш ишлари билан шуғулланиш ва фойда олишда қобилиятлидирлар. Агар сизда шундай бизнес қилиш иқтидори бўлса, уни Худо учун ишлатинг. Қандай қилиб? Биринчидан, билингки бу қобилиятингиз Худодан келган. Иккинчидан, бизнесингизни бошқаларнинг ҳам эҳтиёжини қондириш учун ишлатинг ва имонинингизни бўлишинг. Учинчидан, олган даромадингизни Худо учун 10 фоизини тўлаб боринг. Охири, мақсадингизни Бойлик қурувчм эмас, балки Шоҳлик қурувчи қилиб белгиланг. Мен буни 34 бобда тушунтириб ўтаман. Мен нимани бажара олсам, Худо мендан шуни бажаришни ҳоҳлайди. Сиз қобилиятларингизни ишлата олиши мумкин бўлган ягона кишисиз. Бошқа ҳеч ким сизнинг ролингизни ўйнай олмайди, чунки уларда Худо сизни ягона қилиб яратган хусусиятлар йўқ. Муқаддас Калом Худо сизни “Унинг иродасини бажо келтириш учун керакли нарсалар билан таъминлаши”ни айтиб ўтган. Ҳаётингиз учун Худонинг иродасини аниқлашингиз учун жиддий равишда нимани яхши бажара оласиз ва нима бажара олмайсиз, буларни аниқлаб олинг. Агар Худо сизга тонда куйлаш қобилиятини ато қилмаган бўлса, У сиздан ҳеч қачон опера қўшиқчиси бўлишни кутмайди. Худо ҳеч қачон сиздан қобилиятингиз бўлмаган нарсани сўрамайди. Аксинча, сизнинг қобилиятингиз бўлган нарсалар Худо сиздан бажаришингизни ҳоҳлайдиган нарсалардир. Улар сиз Худонинг иродасини билишингиз учун кўрсатмалардир. Агар сиз дизайн, чизиш ва ташкиллаштиришда қобилиятли бўлсангиз, Худонинг сизнинг ҳаётингиздаги мақсади шубҳасиз шу маҳоратларни ўз ичига олади. Худо қобилиятларни бекорга кетишини истамайди; У бизнинг қобилиятларимиз ва чақирилишимизни бир-бирига мослайди. Сизнинг қобилиятларингиз фақатгина уларни яшаш учун ишлатишингиз учун берилмаган; Худо сизга уларни хизмат учун ҳам берди. Бутрус шундай деган, “Худо сизларга ҳар турли қобилият берган. Ҳар бирингиз шу қобилиятингизни ишга солиб, бир-бирингизга хизмат қилинглар. Худонинг бой эҳсонларини парвариш қилувчилар каби кун кечиринглар.”(1 Бутрус 4:10) Ушбу китобни ёзишни бошлаган вақтда, Седдлбек жамоатида 7000 дан ортиқ киши турли хилдаги ишлар орқали ўзларининг қобилиятларини ишлатаётган эди: совға қилинган машинани муҳтожга бериш учун уларни тузатиш; жамоат хариди учун энг яхши олди-сотди қилиш билан шуғулланиш; ерга ишлов бериш; файлларни гуруҳлаштириш; дастурлар, бинолар ва санъат асарларини дизайни билан шуғулланиш; соғлиқни сақлаш билан шуғулланиш; овқатлар тайёрлаш; қўшиқлар басталаш; мусиқани ўргатиш; грант таклифлари ёзиш; командаларга рахбарлик қилиш; ваъзлар устида изланиш ва уларни таржима қилиш; ва бошқа бир қанча хизматлар. Янги кишиларга шундай дейилади, “Нимада қобилиятинг бўлса, уни жамоат учун ишлатишинг керак!” ШАХСИЯТИНГИЗНИ ИШЛАТИШИНГИЗ Биз қанчалик ягона эканлигимизни тасаввур ҳам қилолмаймиз. ДНК молекулалари чексиз даражадаги йўллар билан боғланиши мумкин. Бу сон 102400000000 га тенг. Бу сон сиз худди ўзингизга ўхшаган инсонни топа олишингизни имконсиз қилиб қўяди. Агар сиз ҳар бир нолни 1см узунликка ёзадиган бўлсангиз, бу соннинг ёзува 35км дан ошиб кетади. Олимларнинг айтишича коинотдаги барча зарралар 10 дан кейин 76та 0 ёзганингиздан камдир. Бу сон сизнинг ДНК нусхангиз борлигидан анча камдир. Сизнинг ягоналигингиз ҳаётнинг илмий далилидир. Қачонки Худо сизни яратганида, у қолибингизни синдириб ташлаган. Олдин худди сиздек киши бўлмаган ва бундан кейин ҳам бўлмайди. Кўриниб турибдики, Худо турли хилликни яхши кўради. Атрофга қаранг! У ҳар биримизни ягона шахсият белгилари билан яратди. Худо интроверт ва экстровертларни яратди. У режани яхши кўрадиган ва турлиликни яхши кўрадиган кишиларни яратди. У баъзи кишиларни ўйловчи, баъзи кишиларни эса ҳис қилувчи қилиб яратди. Баъзи кишилар уларга бирор вазифа берилса уни яхши бажарадилар, баъзи кишилар эса гуруҳ билан ишлашни афзал кўришади. Муқаддас Каломда шундай ёзилган, “Руҳий таъсирлар ҳар хилдир, лекин ҳаммада ҳар қандай таъсирни вужудга келтирган ягона Худодир.”(1 Коринфликларга 12:6) Муқаддас Калом Худо барча шахсиятларни ишлатиши бўйича етарлича исбот берган. Бутрус сангвиник. Павлус эса холерик бўлган. Йеремия меланхолик бўлган. Агар сиз ўн икки шогирднинг шахсиятларига қарасангиз, уларнинг турлилиги баъзан ораларида келишмовчилик келиб чиқишидан билиниб туради. Хизмат учун тўғри ёки нотўғри мижоз йўқдир. Биз жамоатни мувозанатда сақлаш ва унга таъм бериш учун турли хилдаги шахсиятларга муҳтожмиз. Агар ҳаммамиз бир хил бўлганимизда дунё зерикарли жой бўларди. Яхшиямки кишилар бир қанча таъм билан келишган. Сизнинг шахсиятингиз руҳий инъомларингизни қаерда ишлатишингизга таъсир қилади. Масалан, икки кишида хушхабар айтиш қобилияти бўлиши мумкин, аммо бири интроверт иккинчиси эса экстроверт бўлса, бу инъом икки хил намоён бўлади. Тахтага ишлов берувчилар тахта билан ишлаш унга қарши ишлашдан осонлигини биладилар. Худди шундай, агар сиз ҳам мижозингизга тўғри келмаган ҳолда хизмат қилсангиз, бу ноқулайликни келтириб чиқаради, қўшимча ғайрат ва ҳаракатни талаб қилади ва энг яхши натижадан кўра камроқ натижани беради. Шунинг учун бошқа бировнинг хизматига тақлиб қилиш иш бермайди. Сизда уларнинг шахсиятлари йўқ. Ундан ташқари, Худо сизни ўзингиз бўлиш учун яратган! Сиз бошқаларнинг мисолларидан ўргананиз, аммо сиз буни ўзингизнинг шаклингиз билан элакдан ўтказасиз. Ҳозирги кунда сизнинг шахсиятингизни аниқлаб берадиган бир қанча китоблар ва манбалар мавжудки, улар сизга шахсиятингизни аниқлашда ёрдам беради ва сиз уни Худо йўлида ишлатишингиз мумкин. Рангли ойнага ўхшаб бизнинг турли шахсиятларимиз Худо нурини бир қанча рангларда кўрсатади. Бу Худо оиласини турлилик ва мустаҳкамлик билан таъминлайди. Бу шахсан бизларни ҳам марҳаматлайди. Худо сизни бажаришингиз учун яратганини бажариш яхшидир. Агар сиз Худо сизни яратганидек хизмат қилсангиз, сизда муваффақият, қониқиш ва ҳосилдорлик бўлади. ТАЖРИБАНГИЗНИ АМАЛДА ҚЎЛЛАШ Сиз ҳаётдаги тажрибаларингиз орқали ўзингиз билмаган ҳолда шакллангансиз. Худо сизни қолиблаши учун уларга йўл қўйиб берган. Худога хизмат қилиш учун аниқлашда, ўтмишингиздан энг камида 6 тажрибани кўриб чиқиш керак: • Оилавий тажриба: Оилангизда ўсишингизда нималарни ўргандингиз? • Илмий тажриба: Мактабдаги энг яхши кўрган фанингиз нима? • Иш тажриба: Қайси ишларни яхши кўргансиз ва уларда муваффақият қозонгансиз? • Руҳий тажриба: Сизнинг Худо билан бўлган энг маъноли вақтингиз қачон бўлган? • Хизмат тажрибаси: Илгари Худога хизмат қилганмисиз? • Жароҳат тажрибаси: Қайси муаммолар, оғриқлар, тиканлар ва қийинчиликлардан бирор нарса ўргандингиз? Кўпинча охирги категория, яъни Жароҳат тажрибасида Худо кишиларни хизматга тайёрлайди. Худо бирор оғриқни ҳам бекорга кетишини ҳоҳламайди! Аслида, сизнинг энг буюк хизматингиз энг оғир жароҳатингиздан келиб чиқади. Боласи туғма соқов ота-онага худди шундай касал билан оғриган хизматчилардан кўра ким ҳам яхшироқ хизмат қила олади? Алкаш кишига ўзи ушбу нарсадан эркинлик олган хизматчидан бошқа ким ҳам яхшироқ ёрдам бера олади? Эри ташлаб кетган аёлга илгари у ҳам худди шуни бошидан кечирган хизматчидан бошқа ким ҳам яхшироқ ёрдам бера олади? Худо сизни бошқаларга хизмат қилишингиз учун айнан ўша қийинчиликлардан олиб ўтади. Муқаддас Каломда шундай ёзилган, “У бутун ғам-қайғуларимиз учун бизга тасалли беради. Шу тариқа ўзимиздек ҳар турли қайғуларга йўлиққан бошқа одамларни биз Худодан олган тасалли билан овунтира оламиз.”(2 Коринфликларга 1:4) Агар сиз ҳақиқатан ҳам Худога хизмат қилмоқчи бўлсангиз, сиз буюк ҳақиқатги тушунишингиз керак: Сиз ҳаётда афсусланган ва жирканган тажрибалар – сиз уларни яшириш ва унутишга ҳаракат қилаётган тажрибалар Худо сиздан улардан фойдаланиб бошқаларга хизмат қилишингизни ҳоҳлайди. Улар сизнинг хизматингиздир. Худо сизнинг оғриқли тажрибаларингизни ишлата олиши учун сиз уларни бўлишишингиз керак. Сиз уларни ўраб ташлашни тўхтатишингиз керак ва самимийларча ўзингизнинг хатоларингиз, муваффақиятсизликларингиз ва қўрқувингизни тан олишингиз керак. Буни бажаришингиз сизнинг энг самарали хизматингиз бўлиши мумкин. Кишилар агар биз уларга Худонинг инояти бизга қандай фойда қилганини бўлишсак биз ўзимизни кучимиз билан мақтанганимиздан кўра анча кўпроқ далда оладилар. Павлус ушбу ҳақиқатни ўзининг кўп безовта бўлишини самимият билан тан олганида тушунган эди. У шундай деган, “Эй биродарлар, Асия вилоятида бошимизга келган кулфатлардан хабарсиз қолишингизни истамаймиз. Биз ҳаддан ташқари, чидаб бўлмайдиган даражада эзилдик, ҳатто соғ қолишга умидимизни йўқотган эдик. Ҳа, ўлимга маҳкум бўлганимизни ўз вужудимизда сезардик. Бу шунинг учун бўлдики, биз ўзимизга эмас, балки фақат ўликларни тирилтирувчи Худога умид боғлайлик. Ҳақиқатан ҳам Худо бизни шундай катта ўлим таҳликасидан қутқарди ва яна қутқаради. Ҳа, У бизни яна қутқаради, деб Ундан қаттиқ умид қиламиз.”(2 Коринфликларга 1:8-11) Агар Павлус ўзининг ушбу тажрибасини яширганида эди миллионлаб кишилар бундан манфаат кўролмас эдилар. Фақатгина бўлишилган тажрибагина бошқаларга ёрдам бера олади. Алдос Хукслей айтади, “Тажриба сизга нима бўлгани эмас. Бу сизга нима бўлгани билан нима қилганингиздир.” Сизга нима бўлгани билан нима қилмоқчисиз? Оғриғингизни бекорга кетказманг; уни бошқаларга ёрдам бериш учун ишлатинг. Юқоридаги беш йўлда Худо сизни хизматга тайёрлашини кўриб чиққанимиздан кейин, ўйлайманки, сизда Худонинг суверенитети ва У сизни химатга тайёрлашининг мақсади ҳақида аниқроқ тушунча ҳосил бўлди. Шаклингизни ишлатишингиз хизматда ҳосилдор ва муваффақиятли бўлишингизнинг сиридир. Агар сиз руҳий инъомларингиз ва қобилиятларингизни қалбингиз ҳоҳишига кўра ва тажриба ҳамжа шахсиятингизни ифодалайдиган йўлда ишлатсангиз, энг самарали хизматчи бўласиз. Қанчалик мос бўлсангиз, шунчалик муваффақиятли бўласиз. Худо сизга берганини ишлатишингиз Шунга ўхшаб, биз кўп киши бўлсак ҳам, Масиҳ вужудида бирлашганмиз ва бир баданни ташкил этамиз, ҳар биримиз алоҳида-алоҳида бўлиб, бир-биримиз учун узвдирмиз. Римликларга 12:5 Ким эканингиз Худонинг сизга совғасидир; Ўзингиз билан нима қилишингиз сизнинг Худога ҳадянгиз. Дания мақоли Худо сизнинг энг аъло ишингизга лойиқдир. У сизни аниқ мақсад учун яратди ва сиздан бунинг учун қўлингиздан келганича ҳаракат қилишингизни ҳоҳлайди. Сиз сизда мавжуд бўлмаган қобилиятлар ҳақида ташвишланиш ва уларга эга бўлишга ҳаракат қилишингизга ҳожат йўқ. Унинг ўрнига Худо сизда бор бўлган қобилиятларни ишлатишга диққатингизни қаратишингизни ҳоҳлайди. Агар сиз Худога сиз шакллантирилмаган йўллар билан хизмат қилишга ҳаракат қилсангиз, бу доирасимон тешикки квадрат шаклдаги тахтани тиқишга ҳаракат қилишингизга ўхшайди. Бу фойдасиз ва чекли натижаларга олиб келади. Ҳамда бу сизнинг вақтингиз, қобилиятингиз ва ғайратингизни бекорга кетказади. Ҳаётингизнинг энг яхши ишлатилиши Худога шаклингиздан келиб чиқиб хизмат қилишингиздир. Бунинг учун шаклингизни аниқлаштиришингиз, қабул қилиб мамнун бўлишингиз ва уни ривожлантиришингиз керак бўлади. ШАКЛИНГИЗНИ АНИҚЛАБ ОЛИШ Муқаддас Каломда шундай ёзилган, “Шунинг учун беақл бўлманглар, балки Раббингизнинг иродаси қандай эканини англаб олинглар.”(Эфесликларга 5:17) Бирор кунни бекорга кетишига йўл қўйманг. Худо сиздан бўлишингиз ва бажаришингизни ҳоҳлаган нарсани қидиришни ва уни аниқлаштиришни бошланг. Инъомларингиз ва қобилиятларингизни баҳолашдан бошланг. Сиз яхши ўзлаштирган ва ўзлаштирмаган нарсаларга узоқ ва самимий нигоҳ ташлан. Павлус шундай маслаҳат берган, “Лекин Худо ҳар бир кишига қанча имон берган бўлса, шунга кўра фикр қилиб, ақлли расо одамлар бўлинглар.”(Римликларга 12:3) Рўйхат тузинг. Бошқа кишилардан уларнинг самимий фикрлари сўранг. Уларга мақтов эшитиш учун эмас, балки ҳақиқатни қидираётганингизни айтинг. Руҳий инъомлар ва табиий қобилиятлар доимо бошқа кишилар томонидан тасдиқланади. Агар сиз ўзингизни ўқитувчи бўлиш ёки қўшиқчи бўлишга инъомингиз бор деб ўйласангиз ва бошқалар бунга қўшилишмаса, нима дейсиз? Агар сизда раҳбарлик қобилияти борлигини билмоқчи бўлсангиз, елкандан атрофга қаранг. Агар ҳеч ким сизга эргашмаётган бўлса, сиз раҳбар эмассиз. Шундай саволлар сўранг: Мен ҳаётимда кўрган қайси мевани бошқалар тасдиқлашган? Мен қаерда аллақачон муваффақиятли бўлганман? Руҳий инъомларни аниқлар учун синовлар ва қобилиятларни кашф қилиш жуда фойдалидир, аммо улар чегаралангандир. Биринчи навбатда улар стандартлаштирилган, шунинг учун ҳам улар сизнинг ягоналигингизни инобатга олмайди. Иккинчидан, Муқаддас Каломда руҳий инъомларнинг тарифи келтирилмаган, шунинг учун уларни баҳолаш субъектив бўлиб баъзан бирор гуруҳ манфаатларидан келиб чиқиши мумкин. Иккинчи муаммо шуки, сиз қанчалик етук бўлиб борсангиз, сиз бир қанча инъомлар хусусиятларини ўзингизда намоён қилишингиз керак. Сиз руҳий инъомингизга боғлиқ бўлмаган ҳолда етукликдан келиб чиқиб хизмат қилаётган, ўқитаётган ёки сахийлик билан бераётган бўлишингиз мумкин. Инъомларингиз ва қобилиятларни аниқлаб олишнинг энг яхши йўли бир қанча хизмат жойларида ҳаракат қилиб кўришингиздир. Мен ёшлигимда юзлаб инъом ва қобилият имтиҳонларини олганман, лекин ўқитиш инъомим борлигини уни амалда бажарганимдан кейингина тушунганман. Мен ўқитиш учун имкониятларни қабул қилганимдан кейингина натижани кўриб, бошқалардан бунинг тасдиғини эшитганман ва кейинчалик “Худо менга шу инъомни берган”лигини тушунганман. Кўпгина китоблар топиш йўлини тескари жараён билан бажаради. Улар, “Аввал руҳий инъомингни аниқлаб олгин, кейин қаерда хизмат қилишингни биласан” дейди. Аслида тескариси тўғридир. Хизмат қилишни бошланг, бир қанча хизмат жойларида ҳаракат қилиб кўринг ва шундагина нима инъом берилганлигини биласиз. Хизмат қилишни бошламас экансиз, нимада яхши эканлигингизни билолмайсиз. Сизда ўзингиз билмаган бир қанча қобилиятлар ва инъомлар бор, чунки сиз уларни олдин ишлатиб кўрмагансиз. Шунинг учун мен сизга илгари бажармаган баъзи ишларни бажаришингизни маслаҳат бераман. Қайси ёшда бўлсангиз ҳам мен сиздан тажриба қилиб кўришни маслаҳат бераман. Мен қобилиятларини етмиш ва саксон ёшларида аниқлаган кишилар билан учрашганман. Мен бир аёлни танийманки, у 90 ёшида 10 кмлик пойгани ютган ва саксон саккиз ёшигача югуриш бўйича қобилияти борлигини билмаган. Инъомингизни бирор жойда кўнгилли ишлашдан олдин кафш қилишга ҳаракат қилманг. Хизмат қилишни бошланг. Сиз инъомларингизни хизмат қилиш орқали топасиз. Ўқитишни ёки бошқаришни ёки ташкиллаштиришни ёки бирор мусиқа асбобини ўйнашни ёки ёшлар билан ишлашни синаб кўринг. Сиз ҳеч қачон токи синаб кўрмагунча нимада яхши эканлигингизни билолмайсиз. Агар бу иш бермаса, буни муваффақиятсизлик эмас, балки тажриба деб номлашингиз мумкин. Сиз бора-бора нимада яхши эканлигингизни ўрганасиз. Қалбингизни ва шахсиятингизни ўйлаб кўринг. Павлус шундай маслаҳат берган, “Ҳар ким ўз ишини муҳокама қилсин, шунда бошқанинг ишига қараб эмас, ўз ишига қараб таҳсин олади.”(Галатияликларга 6:4) Яна бир бор айтаман, сизни яқиндан танийдиган кишилардан фикрларини сўраш жуда фойдалидир. Ўзингиздан саволлар сўранг: Мен нимани қилишни энг кўп яхши кўраман? Қачон мен тўлиқ ҳаёт эканлигимни ҳис қиламан? Агар мен бирор вақтни йўқотиб қўйсан нима қиламан? Мен команда биланми ёки ўзим хизмат қилишни яхши кўраманми? Мен интровертми ёки экстровертми? Мен кўп ўйловчими ёки кўп ҳис қилувчими? Мен нимани кўпроқ ёқтираман – рақобатлашишними ёки биргаликда ишлашни? Тажрибаларингизни текшириб чиқинг ва ўрганган нарсаларингиздан дарс чиқаринг. Ҳаётингизни қайта кўриб чиқинг ва у сизни қандай шакллантиргани ҳақида ўйланг. Мусо Исроилликларга шундай деган эди, “Худо билан бирга юрганингиздан нималарни ўрганган бўлсангиз, уларни бугун ёдга олинг.”(Қонунлар 11:2) Эсдан чиқарилган тажрибалар фойдасиздир; руҳий кундалик дафтар тутиш жуда ижобийдир. Павлус Галатиялик имонлилар улар бошдан кечирган оғриқларини бекорга кетказишлари ҳақида қайғурган. У шундай деган, “Сизлар буларни ўқиб туриб, мен Масиҳ сирини қандай фаҳмлаганимни билиб олишингиз мумкин.” (Галатияликлар 3:4) Биз оғриқ ёки муваффақиятсизлик ёки шармандагарчиликда Худонинг ажойиб мақсадини кўролмаймиз, аммо ўша мақсаб содир бўлаётган бўлади. Исо Бутруснинг оёғини юваётганида, У шундай деган, “Мен ҳозир нима қилишимни сен билмайсан. Кейинчалик тушунасан.”(Юҳанно 13:7) Улардан ўтиб бўлгандан кейин сиз ўша муаммо орқали Худо қандай яхши мақсадни кўзлаганини кўра оласиз. Тажрибангиздан келиб чиқиб дарсларни ўрганиш вақт талаб қилади. Мен бутун ўтмишингизни ўйлаб кўриш учун дам олиш кунларини сарфлашни тавсия этаман. Бунда сиз Худо ҳаётингизда қандай ишлагани ва ҳаётингизни онларини қандай тайинлагани кўришингиз ва бу дарсларни қўллаб бошқаларга қандай ёрдам бермоқчи эканлиги ҳақида ўйлаб кўришингиз мумкин. Бунда сизга ёрдам берадиган манбалар мавжуд. ШАКЛИНГИЗНИ ҚАБУЛ ҚИЛИБ ВА УНДАН ЗАВҚЛАНИНГ. Худо нима энг яхши эканлигини билгани учун ҳам, сиз миннатдорчилик билан У сизни шакллантирганини қабул қилишингиз керак. Муқаддас Каломда шундай ёзилган, “Эй инсон, сен кимсанки, Худога сўз қайтарасан? Ҳайкал ҳайкалтарошга: “Мени нима учун бундай ясадинг?” – дейдими? Кулол худди ўша гил қоришмасидан бир идишни эътиборли, бошқа идишни эътиборсиз иш учун ясашга ҳақи йўқми?”(Римликларга 9:20-21) Сизнинг шаклингиз Худонинг мақсади учун У томонидан эркин белгиланган, шунинг учун сиз бундан жирканиб уни инкор этмаслигингиз керак. Сиз ўзингизни бошқа бировга ўхшатишга ҳаракат қилишдан кўра, Худонинг фақатгина сизга берган шаклини қутлашингиз мумкин. “Биз ҳар биримиз Масиҳ иноят этганига кўра бирон инъом олдик.”(Римликларга 4:7) Шаклингизни қабул қилишингиз бир қисми чегараланганлигингизни билишингиздир. Ҳеч ким ҳамма нарсада яхши эмас ҳамда ҳеч ким ҳамма нарса бўлолмайди. Биз ҳаммамизнинг аниқ ролимиз мавжуд. Павлус тушунган эдики, унинг мақсади ҳамма нарсани бажариш ёки ҳаммани хурсанд қилиш эмас, балки Худонинг унга берган шаклига эътиборини қаратишдир. У шундай деган, “Лекин биз эса чексиз-чегарасиз мақтанавермаймиз. Биз фақат Худо тақдир этган чегара ичида мақтанамиз. Бу чегара эса сизларга етиб борган.”(2 Коринфликларга 10:13) Чегаралар деган сўз Худо ҳар биримизга хизмат қилиш майдони ва кўламини тайин этгандир. Сизнинг шаклингиз сизнинг ихтисослигингизни белгилайди. Агар биз Худо бизган берганидан ортиқ равишда руҳий чегараларни кесиб ўтсак, асабийлашишни бошлаймиз. Худо югуриш пойгасида ҳар бир кишига югуриши учун алоҳида йўлак ажратилгани каби биз ҳам “Худо бизга берган пойгада сабр билан югуришимиз керак.” Сизнинг ён томонингиздаги йўлакдан югураётган кишига ҳасад қилманг; ўзингизнинг пойгангизни тугатишга диққатингизни қаратинг. Худо сизга берган шаклини мамнуният билан ишлатишингизни ҳоҳлайди. Муқаддас Каломда шундай ёзилган, “Ҳар ким ўз ишини муҳокама қилсин, шунда бошқанинг ишига қараб эмас, ўз ишига қараб таҳсин олади.”(Галатияликларга 6:4) Шайтон сиздан хизмат қилишга бўлган завқни ўғирлашда икки хил усулни қўллаши мумкин: ўзингизнинг хизматингизни бошқаларники билан таққослаш ва хизматингизни бошқаларнинг сиздан кутаётганларига мослаштиришингиз. Иккала йўл ҳам фалокатли йўл бўлиб, Худо сиздан ҳоҳлаган хизматни бажо келтиришингизга тўсқинлик қилади. Агар хизматингиздан завқ ололмаётган бўлсангиз, бу иккала васвасадан бирига учрамаётганингизни текшириб кўринг. Муқаддас Калом бизга ўзимизни ҳеч ким билан таққосламаслигимизни айтади “Ҳар ким ўз ишини муҳокама қилсин, шунда бошқанинг ишига қараб эмас, ўз ишига қараб таҳсин олади.”(Галатияликларга 6:4) Сиз шаклингизни, хизматингизни ёки хизматингиз натижасини бошқаларники билан таққосламаслигингизнинг икки сабаби бор. Биринчиси, сиз доимо сиздан кўра яхшироқ хизмат қилаётган кишини топасиз ва бундан умидсизланасиз. Ёки сиз доимо ўзингиздан ёмонроқ хизмат қилаётган киши топасиз ва шунда мағрурликка бериласиз. Иккала муносабат ҳам сизни хизматдан олади ва шодлигингизни ўғирлайди. Павлус ўзимизни бошқалар билан таққослашимиш жиннилик деб айтган. У шундай деган, “Биз ўзларини намойиш қилаётганларнинг баъзилари билан ўзимизни баробар тутишга ёки қиёс қилишга журъат этмаймиз. Улар ақлсизларча ўзларини ўзлари билан ўлчаб, ўзларига ўзлари меъёрдирлар.”(2 Коринфликларга 10:12) Сиз доимо сизнинг хизматингизни танқид қиладиган кишиларни топасиз ва улар сизни ўзларининг хизмат ҳақидаги тушунчаларига мослаштиришга уринадилар. Уларни эътибор қилманг. Павлус доимо унинг хизматини танқид қилувчиларга шундай муносабат қилган: Қиёслашдан сақланинг, бўрттиришга қарши туринг ва фақат Худонинг олқишини қидиринг. Павлусни Худо жуда кўп ишлатганининг сабабларидан бири у танқидни рад этган ва унга чалғимаган ёки ўзининг хизматини бошқаларники билан таққослаб кераксиз баҳслардан узоқ юрган. Жон Бунян айтаганидек, “Агар ҳаётим самарали бўлса, мени ким мақташининг фарқи йўқ, агар ҳаётим ҳосилдор бўлса, ким мени танқид қилишининг фарқи йўқ.” ЎЗИНГИЗНИНГ ШАКЛИНГИЗНИ РИВОЖЛАНТИРИШДА ДАВОМ ЭТИНГ. Исонинг тангалар ҳақидага матали Худо бизга берганидан самарали фойдаланишга ишорадир. Хизматда самарали бўлишимиз учун биз ўзимизнинг инъомимиз ва қобилиятларимизни ривожлантиришимиз, қалбимизни оташин сақлашимиз, характер ва шахсиятимизни ўстиришимиз ва тажрибамизни кенгайтиришимиз керак. Павлус Филиппиликларга шундай деган, “Сизларнинг муҳаббатингиз ҳам ҳар қандай билим ва сезгида такомиллашиб, яна кўпдан-кўп ортиб боришни Худодан сўрайман.”(Филиппиликларга 1:9) ва Тимўтийга “Шу сабабдан, қўлларимни бошингга қўйишим натижасида сен Худодан олган руҳий қобилиятни алангалатиб туришингни эслатмоқчиман.”(2 Тимўтийга 1:6) Агар мушакларингизни ўстиришингиз учун машқ қилмасангиз, улар кучсизланиб сўлишни бошлайди. Худди шундай, агар сиз Худо сизга берган қобилият ва моҳирликни ишлатмасангиз сиз уларни йўқотишингиз мумкин. Исо бу ҳақиқатни кучайтириш учун тангалар ҳақидаги матални айтган. Олган тангасини ишлатишни ҳоҳламаган хизматкорга хўжайин шундай деган, “Энди, ундан ёмбини олиб ўн ёмбиси борга беринглар!”(Матто 25:28) Агар сизга берилганини ишлатмасангиз уни йўқотасиз. Бор қобилиятингизни ишга солинг ва Худо уни янада оширади. Павлус Тимўтийга шундай деган, “Пайғамбар каромат қилиб, оқсоқоллар кенгаши бошингга қўл қўйиб дуо қилишганда, сен махсус руҳий қобилиятга эга бўлгансан. Бу қобилиятингни ишга сол, ялқовлик қилма. Ҳамма бу ишлар билан шуғуллан. Сенинг муваффақиятингга ҳамма гувоҳ бўлиши учун ўзингни бу ишларга бутунлай бағишла.”(1 Тимўтий 4:14-15) Сизга берилган ҳар қандай инъом амалиёт орқали кенгайтирилиб ривожлантирилиши мумкин. Масалан, ҳеч ким ўқитиш инъомини тўлиқ ривожлантирилган ҳолда тополмайди. Аммо ўрганиш ва уни амалиётга қўллаш орқали яхши ўқитувчи яхшироқ ўқитувчи бўлиши мумкин ва вақт ўтиши билан моҳир ўқитувчи бўлиб етишади. Ярим ривожлантирилган инъом билан қолиб кетманг. Ўзингизни кенгайтиринг ва қўлингиздан келганича ўрганинг. “Сен эса ҳақиқат каломини адаштирмай, тўғрилик билан ўқит, ўзингни Худога мақбул, ҳалол бир ишчи сифатида кўрсатишга ғайрат қил”(2 Тимўтийга 2:15) Шаклингизни ривожлантириш учун ҳар қандай машқ қилишдан қайтманг ва хизмат қилиш маҳоратингизни ўткирлаштиринг. Жаннатда биз Худога абадий хизмат қиламиз. Ҳозир эса, бу абадий хизматга ерда машқ қилиш орқали тайёргарлик кўришимиз мумкин. Худди Олимпиадага тайёрланадиган атлетлардек, биз ҳам ўша буюк кун учун машқ қиламиз: “Мусобақада жонбозлик қиладиган ҳар бир одам ҳар нарсадан нафсини тияди. Улар фоний бир тож олиш учун, биз эса боқий тож олиш уун жонбозлик қиламиз.”(1 Коринфликларга 9:25) Биз абадий маъсулиятлар ва мукофотлар учун тайёргарлик кўряпмиз. Ҳақиқий хизматкорлар қандай ҳаракат қилади Орангизда ким катта бўлишни истаса, сизларга хизматда бўлсин. Марк 10:43 Уларни меваларидан билиб оласизлар. Тиканакдан узум, ёки янтоқдан анжир теришармокан? Матто 7:16 Бошқаларга хизмат қилиш орқали Худога хизмат қиламиз. Дунё буюкликни куч, мол-давлат, шон-шуҳрат ва мансаб билан белгилайди. Агар сиз бошқалардан хизмат талаб қилсангиз, сиз аввал мен минталитетли маданиятга келгансиз ва бу ерда хизматкор машҳур тамойил эмас. Лекин Исо буюкликни мансаб билан эмас, балки хизмат билан ўлчади. Худо сизнинг буюклигингизни қанча кишилар сизга хизмат қилиши билан эмас, сиз қанча кишига хизмат қилишингиз билан ўлчайди. Бу дунёнинг буюклик ҳақидаги фикрига шунчалик қаршики, буни тушунишимиз ва амалда қўллашда кўпинча қийналамиз. Ҳаворийлар ким буюклиги ҳақида баҳслашган эдилар ва 2000 йил кейин, яъни ҳозир ҳам баъзи жамоатларда мансаб ва ҳокимиятга эга бўлиш учун рақобат кучлидир. Етакчиликка оид минглаб китоблар ёзилган, аммо хизматкорлик ҳақида жуда кам китоб бор. Ҳамма бошқаришни ҳоҳлайди; ҳеч ким хизматкор бўлишни истамайди. Ҳаттоки Масиҳийлар ҳам оддий хизматкор эмас, балки“хизматкор-етакловчи” бўлишни исташади. Лекин Исодек бўлиш хизматкор бўлиш демакдир. У ўзини шундай атаган. Шаклингизни билишингиз Худога хизмат қилишингиз учун муҳим бўлгани каби, хизматкор қалбига эга бўлиш янада муҳимдир. Ёдингизда бўлсинки, Худо сизни ўзингиз ҳақингизда ўйловчи эмас, балки хизмат қилиш учун шакллантирган. Хизматкор қалбига эга бўлмай туриб, сиз шаклингизни шахсий эҳтиёжларингиз учун ишлатасиз. Шу билан бирга сиз буни баъзи эҳтиёжларингизни қондирилмаслиги учун ҳам узр сифатида ишлатасиз. Худо бизга биз шакллантирилмаган йўлларда хизмат қилишни сўраши орқали қалбимизни синаб кўради. Агар бирор кишини чуқурликка тушиб кетганини кўрсангиз, унга “Менга хизмат қилиш ва шафқат кўрсатиш инъоми йўқ” дейишингиз ўрнига, Худо сиздан унга ёрдам беришингизни истайди. Сиз бирор вазифа учун инъомланмаган бўлсангиз ҳам агар бу вазифани бажариш бошқа инъомли киши бўлмаса, сиз буни бажаришга чақирилишингиз мумкин. Сизнинг асосий хизматингиз шаклингиз ичида бўлиши мумкин, аммо иккинчи даражали хизматингиз эса ўша вақтда чақирилганда бажаришингиз мумкин бўлган хизматингиздир. Сизнинг шаклингиз сизнинг хизматингизни очиб берса, сиздаги хизматкорлик қалби эса сизнинг етуклигингизни очиб беради. Йиғилишдан сўнг ахлатларни йиғиштириб олиш ва стулларни жой-жойига қўйиш учун бирор махсус қобилият керак эмас. Ҳар бир киши ҳам хизматкор бўла олади. Керак бўладиган нарса бу характердир. Бутун умр жамоатда хизмат қилиб хизматкор қалбига эга бўлмаслик мумкиндир. Сизда хизматкор қалби бўлиши керак. Сизда хизматкор қалби борлигини қандай билсангиз бўлади? Исо шундай деган, “Уларни меваларидан билиб оласизлар. Тиканакдан узум, ёки янтоқдан анжир теришармокан?” (Матто 7:16) Ҳақиқий хизматкорлар ўзларини хизмат қилишга очиқ тутадилар. Хизматкорлар ўз вақтларини бошқа нарсаларни излаш билан ўтказмасдан, хизмат қилиш учун тайёр бўладилар. Улар хизматга чақирилганда сакраб ўринларидан туриб, унга тайёр бўладилар. Худди аскарга ўхшаб, хизматкорлар ҳам хизматга тайёр туриши керак: “Ҳарбий хизматдаги аскар қўмондонимни мамнун қилай, деб тирикчилик ишлари билан банд бўлмайди.”(2 Тимўтийга 2:4) Агар сиз фақат сизга қулай бўлган вақтда хизмат қилсангиз, сиз ҳақиқий хизматкор эмассиз. Ҳақиқий хизматкорлар керак бўлган вазифани ҳаттоки у ноқулай бўлган вақтда ҳам бажарадилар. Сиз ҳамма вақт ҳам Худо учун тайёрмисиз? У сиз ранжитмасдан туриб сизнинг режаларингизни вайрон қилиши мумкинми? Хизматкор сифатида, сиз қачон ва қаерда хизмат қилишингизни танлай олмайсиз. Хизматкор сифатида сиз режаларингиз устидан бошқаришни ўзингиз эмас, балки Худога топширасиз. Агар сиз кун бошланишини Худога хизматкорман дейиш билан бошласангиз, режаларингизнинг амалга ошмаслиги сизни ранжитмайди, чунки ҳамма нарса Худонинг истагани бўйича кетаверади. Хизматкорлар режалар тўхталишини хизмат қилиш учун белги сифатида қабул қилиб ва хизмат қилиш имконияти борлигидан хурсанд бўладилар. Ҳақиқий хизматкор муҳтожликларга эътибор беради. Хизматкорлар доимо бошқаларга ёрдам бериш пайидан бўлишади. Улар қачонки бирор муҳтожликни кўрсалар, худди Муқаддас Каломда айтилгани каби уни қондиришга ҳаракат қиладилар: “Фурсатимиз бор экан, ҳаммага айниқса, ўзимизнинг аҳли мўминга яхшилик қилаверайлик.” (Галатияликларга 6:10) Агар Худо сизнинг олдингизга бирор муҳтожни қўйса, У сизга хизмат қилишингиз ва ўсишингиз учун имконият беряпти. Худо сизга жамоат эҳтиёжларини қондиришингиз учун бу эҳтиёжни рўйхатингизга киритишни эмас, балки уни биринчи даражали вазифа сифатида кўришингизни ҳоҳлайди. Биз бир неча марта хизмат қилиш имкониятларини қўлдан чиқарамиз, чунки биз етарлича сезгир ва тайёр бўлмаймиз. Хизмат қилиш учун улкан имкониятлар ҳеч қачон узоқ давом этмайди. Улар тезда ўтиб кетади ва баъзан умуман қайтиб келмайди. Сиз ўша кишига охирги марта хизмат қилиш имконияти эга бўлаётганингиз мумкин, шунинг учун буни қўлдан чиқарманг. “Ўзингда бор бўлча, қўшнингга “кечроқ кел”, “эртага бераман”, деб айтма.”(Сулаймон Ҳикматлари 3:28) Жон Уесли Худонинг ажойиб хизматкори эди. Унинг шиори шундай эди, “Қўлингдан келганича, иложи борича кўпроқ шароитларда, имкон қадар барча йўлларда, мумкин бўлган ҳар бир жойда, ҳар қандай вақтда, кўлингиздан келганча кўп инсонларга яхшилик қилинг.” Бу буюкликдир. Сиз бошқалар истамайдиган кичкина ишларни қилиш орқали буни бошлашингиз мумкин. Бу кичкина ишларни худди катта ишларни бажараётгандек қилинг, чунки Худо қараб турибди. Ҳақиқий хизматкорлар бирор ишни қўлларидан келганича ўзларида бор нарса орқали бажарадилар. Хизматкорлар узрли бўлмайдилар, ҳоҳишсиз ва яхши вазиятни кутиб турмайдилар. Хизматкорлар ҳеч қачон “Шу кунларнинг бирида” ёки “Қачонки яхши вақт бўлса” деб айтмайдилар. Улар фақат қилиниши керак бўлган ишни қиладилар. Муқаддас Каломда шундай ёзилган, “Агар сиз энг яхши вақтни кутаверсангиз, бирор нарсани амалга ошира олмайсизлар”(Воиз 11:4) Худо сиздан ўзингизда бори билан, қаерда бўлсангиз ҳам қўлингиздан келадиган ишни қилишни кутади. Мукаммалликдан камроқ хизмат энг яхши тилаклардан кўра яхшироқдир. Кўп кишилар хизмат қилмасликларининг сабаби улар хизмат қилиш учун ўзларини лойиқ ҳисобламасликларидир. Улар Худога хизмат қилиш фақат махсус кишиларга тегишли деган ёлғонга ишонадилар. Баъзи жамоатлар “мукаммаллик”ни ўзларига бут қилиб олганлар ва шунинг учун ҳам ўрта қобилиятли кишилар хизмат қилишга ҳаракат қилмайдилар. Сиз “Агар буни тўлиқ бажара олмасанг, буни бажарма!” деб эшитган бўлишингиз мумкин. Лекин Исо ҳеч қачон бундай демаган. Ҳақиқат шуки, қарийб ҳар бир нарсада биз уни биринчи марта бажарганимизда хато қиламиз ва биз бундан ўрганамиз. Сэддлбек жамоатида биз “етарлича яхши” тамойилини қўллаймиз: Худо буни қўллаши ва марҳаматлаши учун бу мукаммал бўлиши шарт эмас. Биз кам сонли аъло даражадаги бошқарувчилар бошқарадиган жамоат ўрнига, ўрта ҳолли минглаб имонлилар хизмат қиладиган жамоатга эгамиз. Ҳақиқий хизматкорлар ҳар бир вазифани бажаришга ўзларини бағишлайдилар. Нима қилсалар ҳам, хизматкорлар ҳар бир вазифани “бутун қалблари билан бажарадилар”. Вазифанинг ҳажми муҳим эмас. Масала фақат уни бажо келтиришда. Сиз ҳаётда ҳеч қачон бирор вазифани бажаришга ёрдам бериш учун жуда муҳим ҳисобланмайсиз. Худо сизни ҳеч қачон зерикишдан озод қилмайди. Бу тавсифномангиз учун муҳимдир. Муқаддас Каломда шундай ёзилган, “Агар бирор киши, гарчи ҳеч нарса бўлмаса ҳам, ўзини муҳим киши ҳисобласа, у ўз-ўзини алдаган бўлади.”(Галатияликларга 6:3) Сиз ушбу кичик хизматларда Масиҳга ўхшаб борасиз. Исо баъзи маъсус ишларни эркаклар ҳам қилиши мумкинлиги кўрсатиб берди: оёқни ювиш, болаларга ёрдам бериш, нонушта тайёрлаш ва моховларга хизмат қилиш. Ҳеч нарса У учун майда эмас эди, чунки У хизмат қилиш учун келганди. У буюклигига қарамасдан эмас, балки буюклиги учун бу ишларни бажарди ва биздан ҳам худди шундай қилишимизни кутади. Кичик вазифалар доимо катта қалб кўрсатади. Сизнинг хизматкор қалбингиз бошқаларнинг хаёлига келмаган кичкина ишларда намоён бўлади. Павлус ҳам кема фалокатидан кейин оловда исиниш учун ўтин йиғиб келди. У худди бошқалар каби чарчаган эди, аммо у буни бошқаларнинг эҳтиёжлари учун қилди. Агар сизда хизматкор қалби бўлса, бирор вазифа сиздан пастда бўлмайди. Катта имкониятлар кўпинча кичие ишларда ўз шаклини яширади. Ҳаётдаги кичкина ишлар катта ишларни белгилаб беради. Худо учун буюк ишларни бажаришни кўзламанг. Унча катта бўлмаган ишларни қилаверинг ва Худо сизни Ўзи ҳоҳлаган вазифасига тайинлайди. Аммо ғайриоддий иш қилишдан илгари, оддий ишни қилишга ўрганинг. Худо учун доимо катта ишларни қилишни ҳоҳловчи кишилар У учун кичкина ишларни қилишни ҳоҳловчилардан кўп бўлади. Етакчи бўлиш учун мусобақа доимо кишилар билан гавжум, аммо хизматкор бўлувчилар учун майдан катта очиқ. Баъзан сиздан юқори кишиларга хизмат қиласиз, баъзида сиздан пастдагиларни эҳтиёжларини қондиришга учун хизмат қиласиз. Нима бўлганда ҳам бирор ишни қилиш учун хизматкор қалбига эга бўласиз. Ҳақиқий хизматкорлар ўз хизматларига содиқлар. Хизматкорлар ўзларининг вазифаларини бажарадилар, маъсулиятларини бажо келтирадилар, ваъдаларида турадилар ва бағишланишларини якунлайдилар. Улар ишларин ярмида тугатиб қўймайдилар ва умидсиз ҳолга тушганларида тарк этмайдилар. Улар ишонса бўладиган кишилардир. Садоқат доимо ноёб сифатдир. Кўпгина кишилар бағишланиш нималигини билмайдилар. Улар бирор нарсага юзаки бағишланадилар ва оддий сабаб билан ҳеч қандай иккиланмасдан, пушаймон ва афсус қилмасдан бундан воз кечадилар. Ҳар ҳафтада баъзи жамоатлар ва бошқа ташкилотлар хизматни бошқача ўтказишларига тўғри келади, чунки хизматкорлар тайёргарлик кўрмаганлар ёки келолмасликлари ҳақида телефон қилиб қўймаганлар. Бошқалар сизга ишонишлари мумкинми? Сизда бажаришингиз керак бўлган бирор ваъда, қасам ёки бағишланиш мавжудми? Бу синовдир. Худо сизнинг содиқлигингизни синайди. Агар сиз имтиҳондан яхши ўтсангиз бу жуда яхши бўларди: Иброҳим, Мусо, Самуел, Довуд, Дониёл, Тимўтий ва Павлус Худонинг содиқ хизматкорлари дет аталганлар. Сиз ҳам булар қаторига қўшилишингиз мумкин. Бундан яхшироғи сиз содиқлигингиз учун абадий мукофотланасиз. Тасаввур қилинг бир кун Худо сизга шундай дейди: “Биракалла, яхши ва содиқ хизматкор экансан. Сен кичик бир ишда ҳам содиқ бўлганинг учун, энди сени катта ишларга муносиб кўраман. Хўжайинингнинг шодлигини баҳам кўр.”(Матто 25:23) Айтганча, содиқ хизматкорлар ҳеч қачон нафақага чиқмайдилар. Улар токи тирик эканлар содиқлик билан хизмат қиладилар. Сиз ишингиздан нафақага чиқишингиз мумкин, аммо Худога хизмат қилишдан нафақага чиқмайсиз. Ҳақиқий хизматкорларнинг назарлари паст бўлади. Хизматкорлар юксалишга интилмайдилар ва ўзларига диққатни жалб қилмайдилар. Таассурот уйғотиш учун ҳаракат қилишлари ва муваффақият қозонишлари учун кийинишлари ўрнига улар “бир-бирларига юмшоқ муомалада бўладилар..”(1 Бутрус 5:5) Агар хизматлари орқали танилган бўлсалар, улар буни камтарлик билан қабул қиладилар, аммо ёмон ном билан танилиш уларни ишларидан чалғита олмайди. Павлус кўринишидан руҳий хизматга ўхшаш, аммо моҳиятан диққатни жалб қилиш учун кийилган, кўрсатилган ва ҳаракат қилингандир. У буни “кўз хизмати” деб атаб, қандай руҳий эканлигини кишиларга кўрсатиш учун қилинган хизматдир. Бу фарзийларнинг ҳам гуноҳи эди. Улар бошқаларга ёрдам бериш ва ибодатни фақат кўриниш учун қилар эдилар. Исо бундай муносабатни ёмон кўрган ва шундай огоҳлантирган, “Эҳтиёт бўлинглар, савобли ишингизни одамларга кўриниш учун ҳамманинг кўз ўнгида қилманглар. Акс ҳолда осмондаги Отангиздан мукофот ололмайсизлар.”(Матто 6:1) Ўзини юксалтириш ва хизматкорлик ҳеч қачон бир-бирига қўшилмайди. Ҳақиқий хизматкорлар ҳеч қачон яхши деб қабул бўлиш ёки олқиш учун хизмат қилмайдилар. Улар фақат Бир Кишининг учун яшайдилар. Павлус айтганидек, “Энди мен инсонлардан мақтов излаяпманми, ёки Худоданми?”(Галатияликларга 1:10) Сиз кишилар эътиборидаги ҳақиқий хизматкорларни кўп тополмайсиз; аслида, улар бундан мумкин бўлса, ҳаттоки сақланадилар. Улар сояда хизмат қилиш билан қониқадилар. Юсуф яққол мисолдир. Юсуф ўзига эътибор қаратмади, балки Потифарга, кейинчалик қамоқдагиларга, кейинчалик Фиръавннинг новвойи ва дастурхон тузатувчисига оддийгина хизмат қилди ва Худо бундай муносабатни марҳаматлади. Фиръавн Юсуфни бошқарувчи қилиб тайинлаганида ҳам унда хизматкорлик қалби бор эди ва у ҳаттоки уни сотиб юборган акаларига ҳам хизмат қилди. Афсуски, кўп кишилар ҳозирги кунда хизматкорлардек бошлаб машҳур кишилардек якунлайдилар. Улар фақат кишилар эътиборида бўлиш кишини кўр қилиши мумкинлигини билмаган ҳолда бунга интиладилар. Сиз бирор қоронғу жойда танилмасдан ва қадрланмасдан хизмат қилаётган бўлишингиз мумкин. Эшитинг: Худо сизни ҳозирги жойга аниқ бир мақсад билан қўйган! У сизнинг сочингизнинг толасигача билади ва сизнинг манзилингизни ҳам билади. Сиз токи У сизни бошқа жойга кўчирмагунигача ўша ерда туришингиз керак. Худо сизни бошқа жойда кўришни ҳоҳласа, У буни сизга билдиради. Сизнинг хизматингиз Худонинг Шоҳлиги учун қадрлидир. “Ҳаётингизнинг ўзи – Масиҳдир. У оламга қайтиб зоҳир бўлгач, сизлар У билан бирга улуғвор тусда зоҳир бўласизлар.” (Колосаликларга 3:4) Америкада 750дан ортиқ “Машҳурлар Зали” ва 450 дан ортиқ “Кимнинг кими?” нашрётлари бор, лекин сиз у ерда кўп ҳақиқий хизматкорларни тополмайсиз. Ёмон номли бўлишнинг ҳақиқий хизматкорлар учун фарқи йўқ чунки улар машҳурлик билан муҳимлик ўртасидаги фарқни аллақачон тушунганлар. Сизнинг танангизда бир қанча кўриниб турган фазилатлар борки, сиз уларсиз ҳам яшай оласиз. Сизнинг танангизнинг яширин жойлари муҳимроқ ҳисобланади. Бу Масиҳ Танаси учун ҳам тўғри келади. Энг муҳим хизмат бу кўринмайдиган хизматдир. Жаннатда Худо очиқ равишда бир қанча танилмаган ва номаълум хизматкорларни тақдирлайди. Бу кишилар ташлаб кетилган болалар билан шуғулланувчилар, ётиб қолган кишиларни тозаликларидан бохабар бўлган, ОИТС билан хасталанганларга ҳамширалик қилувчи ва бир қанча минглаб соҳаларда хизмат қилаётган ва биз эшитмаган кишилардир. Буни билганингиздан кейин агар хизматингиз эътиборга олинмаса ёки қабул қилинмаса умидсизланманг. Худога хизмат қилишда давом этинг! “Шунинг учун, эй севимли биродарларим, қаттиқ ва маҳкам туринглар. Ҳамиша Раббимиз хизматида бўлиб, янада ғайратли бўлинглар. Шуни билингларки, Раббимиз йўлида қилган меҳнатингиз фойдасиз бўлмайди.”(1 Коринфликларга 15:58) Ҳаттоки энг кичик хизмат ҳам Худо томонидан эътиборга олиниб мукофотланади. Исонинг сўзларини эсланг: “Кимки шогирдлик ҳурмати деб, буларнинг ҳатто энг кичигига бир пиёла совуқ сувгина ичирса ҳам, чиндан сизларга айтаманки, у эҳсонга сазовор бўлур.”(Матто 10:42) Хизматкордек фикр юритиш Менинг хизматкори Калеб бошқача фикр қилади ва менга бутунлай эргашади. Сонлар 14:24 Исо Масиҳ қандай фикрга эга бўлса, сизлар ҳам ўзаро худди шу фикрга эга бўлинглар. Филиппиликларга 2:5 Хизмат онгингизда бошланади. Хизматкор бўлиш онгингизнинг ўзгаришини ва қарашларингизнинг ўзгаришини талаб қилади. Худо доимо биз қайси ишни қилаётганимиздан кўра нима учун қилаётганимиз билан кўпроқ қизиқади. Қарашлар муваффақиятлардан кўра муҳимроқдир. Амазия шоҳи Худонинг мақтовини йўқотди, чунки “У Худо айтган ишни қилаётган бўлсада, уни нотўғри қалб билан қилаётган эди.” (2 Йилномалар 25:2) Ҳақиқий хизматкорлар Худога беш хил муносабат билан хизмат қиладилар. Хизматкорлар ўзлари ҳақида ўйлаганларидан кўпроқ бошқалар ҳақида ўйлайдилар. Хизматкорлар ўзларига эмас бошқаларга диққат қаратадилар. Бу энг тўғри камтарликдир: ўзимиз ҳақида кам ўйлашимиз эмас, ўзимиз ҳақимизда паст ўйлашдир. Улар ўзларини эсдан чиқарадилар. Павлус шундай деган эди, “Ҳар бир киши ўз манфаатинигина эмас, балки бошқаларнинг манфаатини ҳам кўзласин.”(Филиппиликларга 2:4) Бу хизматга бағишланиб “ҳаётингизнинг йўқотилиши” – ўзингизни унутишингиздир. Агар ўзимизнинг эжтиёжимиз ҳақида ўйлашдан тўхтасак, атрофимиздаги кишиларнинг муҳтожликларидан хабардор бўламиз. Исо “Ўз улуғлигидан кечиб, Қул қиёфасига кирди У, Кўринишда инсонлар сингари бўлди.”(Филиппиликларга 2:7) Сиз охирги марта қачон бошқалар учун ўзингизни бўшатдингиз? Агар сиз ўзингиз билан тўла бўлсангиз хизматкор бўлолмайсиз. Агар биз ўзимизни унутсакгина биз бошқалар эсга оладиган ишларни қила оламиз. Афсуски, хизматимизнинг кўп қисми ўзимизга хизмат қилишдир. Биз бошқалар бизни яхши кўриши, мақташи ёки ўзимизнинг мақсадларимизга эришиш учун хизмат қиламиз. Бу хизмат эмас, балки муғомбирликдир. Бутун вақт давомида биз ўзимизнинг қанчалик ажойиб ва буюклигимиз ҳақида ўйлаб юрамиз. Кўп кишилар хизматни Худо билан олди-сотди қилиш учун қўллашга ҳаракат қиладилар: “Худо буни мен сен учун қилмоқчиман, агар Сен мен учун шуни бажарсанг.” Ҳақиқий хизматкорлар Худони ўзларининг мақсадлари учун ишлатмайдилар. Улар Худодан Унинг мақсади учун ишлатилишни сўрайдилар. Ўзини унутиш фазилати содиқлик фазилати каби кам учрайди. Павлус билган кўп кишилар ичида Тимўтий ягона намуна эди. Хизматкорга ўхшаб фикр юритиш қийин чунки бу менинг ҳаётимдаги энг катта муаммони келтириб чиқаради: Мен табиатан ўзимни ўйлайдиган кишиман. Мен кўпроқ ўзим ҳақимда ўйлайман. Шунинг учун ҳам камтарлик кундалик қийинчилигимдир, мен қайта-қайта ўрганишим керак бўлган дарсдир. Хизматкор бўлиш учун имконият менга кун давомида такрор-такрор учрайверади, бунда мен ўзимнинг ёки бошқаларнинг эҳтиёжларини қондириш ҳақида қарор қабул қиламан. Хизматкорликнинг ўзаги ўзини инкор этишдир. Биз хизматкорлик қалбимизни бошқалар бизга хизматкор каби мурожаат қилганларида билишимиз мумкин. Сиз бошқа киши сизни ўзидан пастроқ каби муомалада бўлса ёки сизга рахбарлик қилса қандай жавоб қайтарасиз? Муқаддас Каломда шундай ёзилган, “Ким сени бир чақирим йўл юришга мажбур қилса, у билан икки чақирим юр.”(Матто 5:41) Хизматкорлар хўжайинлардек эмас, балки бошқарувчилар каби фикр қиладилар. Хизматкорлар Худо ҳаммасининг хўжайини эканлигини аниқ биладилар. Муқаддас Каломда бошқарувчи деб бошқаришлар учун бирор мол-мулк топширилган хизматкорларга айтилган. Юсуф Мисрда бўлганида шундай хизматкор бўлган. Потифар Юсуфга ўз уйини ишониб топширди. Кейинчалик қамоқхона эгаси қамоқни бошқаришни Юсуфга топширди. Кейинчалик Фиръавн бутун миллатни бошқариш учун Юсуфни тайинлади. Хизматкорлик ва бошқарувчилик биргаликда юришади ва Худо биздан ҳар иккаласида ҳам ишончли бўлишни кутади. Муқаддас Каломда шундай ёзилган, “Шундай қилиб, кишилар бизни Масиҳнинг хизматкорлари ҳамда Худонинг сир-асрорларини баён этувчи идорачилар деб тушунмоғи лозим.”(1 Коринфликларга 4:1) Худо сизга ишонган ресурсни қандай ишатаяпсиз? Ҳақиқий хизматкор бўлишингиз учун ҳаётингизда пул масаласини ҳал қилишингиз керак. Исо шундай деган, “Ҳеч қандай хизматкор икки хўжайинга хизмат қилолмайди. У ё бирини ёмон кўриб, бошқасини севади, ёки бирига ихлос қўйиб, бошқасини хор қилади. Сиз ҳам Худога, ҳам пулга бирдек сиғина олмайсизлар.”(Луқо 16:13) У сиз “... қилмаслингиз керак” демади, балки “... қила олмайсиз” деди. Бу мумкин эмас. Пул учун ва хизмат учун яшаш бир-бири билан бирлаша олмайдиган мақсадлардир. Сиз қайси бирини танлайсиз? Агар сиз Худонинг хизматкори бўлсангиз, сиз яширин пул ишлаб тополмайсиз. Ҳамма вақтингиз Худога тегишли бўлади. У вақтинчалик садоқатдан кўра, доимо биргаликни афзал кўради. Пул ҳаётингизда Худонинг ўрнини олиши учун катта кучга эга. Кўп кишилар хизматда моддийлик сабабли чалғийдилар. Улар “Мен молиявий аҳволимни яхшилагандан кейин Худога хизмат қилмоқчиман” дейдилар. Бу улар тоабад афсус қиладиган тентаклик билан қабул қилинган қарор бўлади. Агар Исо сизнинг Устозингиз бўлса, пул сизга хизмат қилади, лекин пул сизнинг устозингиз бўлса, сиз унинг қули бўласизлар. Бойлик ҳеч қачон гуноҳ эмас, аммо уни Худонинг улуғворлиги учун ишлатмаслик гуноҳ бўлади. Худонинг хизматкорлари доимо пулдан кўра хизмат ҳақида кўпроқ ўйлайдилар. Муқаддас Каломда аниқ айтилганки, Худо сизни содиқлигингизни пул орқали синаб кўради. Шунинг учун ҳам Исо жаннат ва дўзах ҳақида гапиришдан кўра пул ҳақида кўпроқ гапирди. У шундай дейди, “Агар сиз бу бевафо дунёнинг бойлигига содиқ бўлмасангиз, ҳақиқий бойликни сизга ким ишониб беради?”(Луқо 16:11) Сиз пулдан қандай фойдаланишингиз, Худо сизнинг ҳаётингизни қанчалик марҳаматлашини билдиради. 31 бобда мен икки хил кишилар ҳақида гапирдим: Шоҳлик барпо қилувчилар ва Бойлик барпо қилувчилар. Иккаласи ҳам бизнесни ривожлантириш, олди-сотди ишларини бажариш ва фойда олишда марҳаматлангандирлар. Бойлик барпо қилувчилар қанчалик кўп бўлса ҳам бойликни йиғишда давом этадилар, аммо Шоҳлик қурувчилар ўйин қоидасини ўзгартирадилар. Улар ҳали ҳам бойлик тўплашда давом этадилар, аммо улар буни бериш учун қиладилар. Улар бойликни Худонинг жамоатни ва унинг дунёдаги ишини маблағ билан таъминлаш учун амалга оширадилар. Сэддлбек жамоатида ҳам бизда бизнес билан шуғулланувчилар гуруҳи бор ва Худонинг Шоҳлигини янада кенгайтиришга маблағ сарфлаш учун бойлик орттиришда давом этадилар. Мен сизга чўпонингиз билан учрашиб Шоҳлик барпо қилувчилар гуруҳига қўшилишингизни маслаҳат бераман. Хизматкорлар бошқалар нима қилаётгани билан эмас, балки ўзларининг ишлари ҳақида ўйлайдилар. Улар бошқа хизматкорлар билан ўзларини таққосламайдилар, рақобат қилмайдилар ва уларни танқид қилмайдилар. Улар Худо уларга берган иши билан жуда банддирлар. Худонинг хизматкорлари ўртасидаги рақобат бир неча сабабларга кўра маъносиздир: Биз ҳаммамиз бир командадамиз; бизнинг мақсадимиз ўзимизни эмас, балки Худони чиройли қилиб кўрсатишдир; бизлар турли ишларга тайинланганмиз; ва биз ягона тарзда шакллантирилганмиз. Павлус шундай деган, “Шуҳратпараст бўлмайлик, бир-биримиздан рашк қўзғамайлик, бахиллик қилмайлик.” (Галатияликларга 5:26) Хизматкорлар ўртасида ҳасад бўлмаслиги керак. Агар сиз хизмат қилиш билан банд бўлсангиз, танқид қилишга вақт тополмайсиз. Сиз танқид қилмоқчи бўлган вақтингиз сизнинг хизмат қилишингиз мумкин бўлган вақтингиздир. Марта Исога Мария хизмат қилмаётганлигидан шикоят қилаётганида у хизматкор қалбини йўқотган эди. Ҳақиқий хизматкорлар адолатсизлик учун шикоят қилмайдилар ва хизмат қилмаётганлардан ранжимайдилар. Улар фақат Худога ишонадилар ва хизмат қилишда давом этадилар. Устознинг бошқа хизматкорларини баҳолаш бизнинг ишимиз эмас. Муқаддас Каломда шундай ёзилган, “Сен ким бўлибсанки, бошқа кишининг малайини тергайсан? У ўз хўжайини олдида ё туради, ё йиқилади. Раббимиз эса уни турғазишга қодир, шунинг учун у туради.”(Римликларга 14:4) Ва танқидга қарши ҳимояланишимиз ҳам бизнинг ишимиз эмас. Буни Устозга қўйиб беринг. Мусонинг мисол қилиб олсак, у қаршиликда ҳам ҳақиқий камтарликни кўрсатди, Неэмиянинг ҳам танқидчиларга жавоби, “Менинг ишим жуда ҳам муҳимдир ва уни сиз билан учрашиш сабабли тўхтатолмайман”(Неэмия 6:3) Агар сиз Исога ўхшаб хизмат қилмоқчи бўлсангиз, албатта танқидга учрайсиз. Дунё Худо қадрлайдиган нарсани тушунмайди. Исога кўрсатилаётган энг гўзал севги ҳам шогирдлар томонидан танқид қилинган. Мария ўзида бўлган ва энг қимматли атирни Исога суртди. Унинг бу хизмати шогирдлар томонидан исроф деб аталган, аммо Исо буни муҳим деб атади ва бу танқидга учради. Сизнинг Исога кўрсатаётган хизматингиз бошқалар нима дейишидан қатъий назар ҳеч қачон исроф бўлмайди. Хизматкорлар ўзларининг шахсиятларини Исога асослантирадилар. Улар севилиб ва иноят билан қабул қилинганликлари учун хизматкорлар ўзларининг қадрларини исботламайдилар. Улар бошқалар томонидан паст деб аталган ишларни ҳам бажарадилар. Ўзидан келиб чиқиб қилинган энг ажойиб хизматга яққол мисол Исонинг ўн икки шогирднинг оёғини ювишидир. Оёқни ювиш хизматкорга хос бўлган иш бўлиб, мавқега тўғри келмасди. Исо Ўзининг кимлигини биларди, шунинг учун ҳам хизмат Уни ташвишлантирмади. Муқаддас Каломда шундай ёзилган, “Исо бўлса, Отаси ҳамма нарсани Унинг қўлига берганини билар эди, Ўзи Худо ҳузуридан чиқиб, яна Худо ҳузурига қайтаётганини ҳам билар эди.”(Юҳанно 13:3-4) Агар сиз хизматкор бўлмоқчи бўлсангиз, сиз ўзингизни Исо билан белгилашингиз керак. Фақатгина ишончли кишиларгина хизмат қила оладилар. Ишончсиз кишилар фақат бошқаларга қандай кўринишлари билан хавотирланиб юрадилар. Улар ўзларининг камчиликларини яширадилар ва ўзларининг кибрлари ва даволарини қобиқ остида яширадилар. Агар сиз қанчалик ишончсиз бўлсангиз, бошқаларни сизга хизмат қилишларини шунчалик ҳоҳлайсиз ва уларнинг мақтовларига шунчалик муҳтож бўласиз. Ҳенри Ноумен шундай деган, “Бошқаларга хизматда бўлиш учун уларга ўлишимиз керак; бу ўзимизнинг қадримизни ўлчашни тўхтатиб уларни жуда юқори ўлчашдир ва биз шундай қилиб ҳамдард бўлиш учун озод бўлишдир.” Агар сиз ўзингиз Исо билан белгилайдиган бўлсангиз, сиз бошқаларнинг сиздан кутишларидан озод бўласиз ва уларга энг яхши хизмат қиласиз. Ҳақиқий хизматкорлар ўзларининг деворинларини мақтовлар ва олқишлар билан тўлдирмайдилар. Улар бирор ном билан чақирилишни ҳоҳлаймайдилар ёки олий чопонга ўранмайдилар. Хизматкорлар мавқе белгиларини кераксиз деб ҳисоблайдилар ва улар ўзларининг муваффақиятларини қадр-қимматлари билан ўлчамайдилар. Павлус шундай деганди, “Ўзи-ўзини мақтаган эмас, балки Раббимиз мақтаган киши мақбулдир.”(2 Коринфликлар 10:18) Агар бирор киши мақтаниши ва фахрланиши мумкин бўлса, Исонинг укаси Ёқубчалик лойиқ эмас. У Исо билан бирга катта бўлган. Лекин мактубининг бошида у ўзини “Мен, Худонинг ва Раббимиз Исо Масиҳнинг қули Ёқуб”(Ёқуб 1:1) Исога яқинлашганингиз сари ўзингизни кўтаришни тўхтатаверасиз. Хизматкорлар хизматни мажбурият эмас, балки имконият деб қабул қиладилар. Улар кишиларга ёрдам беришни, эҳтиёжларни қондиришни ва хизмат қилишни яхши кўрадилар. Улар “Худовандга хурсандчилик ила хизмат қилинг.”(Забур 99:2) Нима учун хурсандчилик билан хизмат қиладилар? Чунки улар Раббимизни севадилар, Унинг инояти учун миннатдорлар, хизмат қилиш ҳаётнинг энг яхши ишлатилиш эканлигини биладилар ва Худо улар учун мукофот тайёрлаб қўйганига ишонадилар. Исо шундай ваъда берганди, “Агар ким Менга хизмат қилса, Менинг изимдан юрсин. Мен қаерда бўлсам, хизматчим ҳам у ерда бўлади. Ким Менга хизмат қилса, Отам уни ҳурмат қилади.”(Юҳанно 12:26) Павлус шундай деган, “У сизларнинг ишингизни, Унинг исмига кўрсатган муҳаббатингизни унутмайди, Ўз азизларига қандай хизмат қилганингизни ва ҳозир ҳам қилаётганингизни ёдда тутади.”(Ибронийларга 6:10) Тасаввур қилинг дунёдаги 10 фоиз масиҳийлар ўзларининг ҳақиқий хизматкорликларига жиддий қарадилар. Қилиниши мумкин бўлган барча яхши ишларни тасаввур қилинг. Сиз ўшандай кишилардан бири бўлмоқчимисиз? Сизнинг ёшингизнинг фарқи йўқ, агар сиз хизматкордек ҳаракат қилсангиз, Худо сизни қўллайди. Алберт Швейтзер шундай деган, “Ҳақиқий хурсанд кишилар қандай хизмат қилиш кераклигини ўрганган кишилардир.” Ожизлигингиздаги Худо қудрати Биз Масиҳнинг заифлигига шерик бўлсак ҳам, сизларни деб Худонинг қудрати туфайли Масиҳнинг ҳаётига ҳам шерикмиз. 2 Коринфликларга 13:4 “Сенга берган иноятим етар, Менинг қудратим заифликда тугал бўлади.” 2 Коринфликларга 12:9 Худо ожиз кишиларни ишлатишни севади. Ҳар бир кишининг ожиз томонлари бор. Аслида, сизда бир қанча нуқсонлар ва камчиликлар бор; жисмоний, ҳис-туйғули, ақлий ва руҳий. Шу билан бирга сизда молиявий ва муносабатларга доир вазиятлар борки, улар сизни ожиз қилиб қўяди. Муҳими сиз булар билан нима қилишингиздадир. Одатда биз камчиликларимизни рад қиламиз, уларни ҳимоя қиламиз, узрли қабул қиламиз, рад қиламиз ва улардан жирканамиз. Бу Худонинг У ҳоҳлаган ишига тўсқинлик қилади. Сизнинг камчиликларингизда Худонинг бошқача қараши бор. У шундай дейди, “Менинг ўйларим ва йўлларим сеникидан буюкроқдир.”(Ишайъё 55:9) Шунинг учун ҳам Худо кўпинча биз кутганимиздан бошқача тарзда ишлайди. Биз Худо бизнинг кучимизни Ўзининг улуғворлиги учун ишлатади деб ўйлаймиз, аммо Худо бизнинг ожизлигимизни ҳам ишлатишни ҳоҳлайди. Муқаддас Каломда шундай ёзилган, “Лекин Худо доноларни шарманда қилиш учун дунёдаги ақлсиз деб ҳисобланганларни танлади. Қудратлиларни шарманда қилиш учун У дунёдаги заиф дейилганларни танлади.”(1 Коринфликларга 1:27) Сизнинг ожизлигингиз тасодиф эмас. Худо уларни айнан сизнинг ҳаётингизга Ўзининг қудратини бунда намойиш қилиш учун ҳам қўйиб берган. Худо ҳеч қачон қудратдан таъсирланмаган. Аслида, У ожиз кишиларга қудрат кўрсатишни ҳоҳлайди. Исо бизнинг бундай муҳтожлигимизни Ўзининг “руҳан камбағал” деган сўзида таъкидлаб ўтган. У марҳаматлаши керак бўлган биринчи марҳамат. Муқаддас Калом Худо ғайритабиий иш қилиши учун оддий ва ожиз кишиларни уларнинг ожизликларига қарамасдан қандай ишлатиши ҳақидаги мисолларга тўла. Агар Худо фақат комил инсонни ишлатганда, ҳеч бир иш қилинмасди. Чунки биз ҳаммамиз ҳам ожизмиз. Худо нуқсонли кишиларни ишлатиши биз учун далда берувчи хабардир. Ожизлик, ёки Павлуч айтганидек “тикан”, худди ҳаддан ташқари ейиш ёки сабрсизлик каби гуноҳ ёки характердаги камчилик эмас. Ожизлик сиз эга бўлган ва ўзгартиришга кучингиз етмайдиган чегараланишдир. Бу хроник касаллик, табиий кам қувватлилик ёки мажруҳлик каби жисмоний нуқсон,бўлиши мумкин. Бу жароҳат, аччиқ хотира, шахсиятга боғлиқ камчилик ёки ирсиятли характер каби руҳий чегараланганлик бўлиши мумкин. Ёки бу заковатли ёки ақлий чегараланиш бўлиши мумкин. Биз ҳаммамиз ҳам супер қобилиятли кишилар эмасмиз. Агар сиз ҳаётингиздаги чегаралар ҳақида ўйласангиз, сиз “Худо мени ҳеч қачон ишлата олмайди” деган хулосага келиш учун васвасага учраган бўлишингиз мумкин. Лекин Худо ҳеч қачон бизнинг чегараланишларимиз билан чегараланмаган. Аслида, У Ўзининг буюк қудратини оддий идишларга қўйишни ҳоҳлайди. Муқаддас Каломда шундай ёзилган, “Бу улуғвор хазинани эса биз сопол идишларда олиб юрибмиз, токи бу олий қудрат бизга эмас, Худога мансуб эканлигини кўриниб турсин.”(2 Коринфликларга 4:7) Худди оддий кулолчиликдек, биз мулойим ва ожиз бўлиб дарров синамиз. Аммо агар биз Худога бизнинг камчиликларимиз орқали ишлашига йўл қўйсак, У бизни ишлатади. Бунинг учун биз Павлуснинг моделини қўллашимиз керак. Ожизлигингизни тан олинг. Ўзингизнинг камчиликларингизни йиғиб олинг. Ҳамма нарсада мукаммал эканингизга бўлган даъвоингиздан воз кечин ва ўзингиз ҳақингизда самимий бўлинг. Рад этилиш ва узрли бўлиб яшаш ўрнига, ўзингизнинг шахсий ожизлигингизни тан олинг. Сиз уларнинг рўйхатини тузишингиз мумкин. Янги Аҳддаги буюк гувоҳликлар биз соғлом яшашимиз учун нима қилишимиз кераклигини тасвирлайди. Биринчиси, Исога “Сен барҳаёт Худонинг Ўғлисан”(Матто 16:16) деган Бутруснинг гувоҳлигидир. Иккинчиси бутун оломонга қарата, “Эрлар, нима учун бу ишларни қиляпсизлар? Биз ҳам сизларга ўхшаган инсонмиз! Сизлар бу сохта тангриларга топинишдан қайтиб, ер, осмон, денгиз ва ундаги ҳамма нарсани яратган барҳаёт Худога илтижо қилинглар. Мана биз сизларга етказаётган Хушхабаримиз шу”(Ҳаворийлар 14:15) деган Павлуснинг сўзлари эди. Агар сиз Худодан сизни ишлатишини ҳоҳласангиз, сиз Худо ким эканлигини ва ўзингиз ким эканлигингизни билишингиз керак. Кўпгина масиҳийлар, айниқса етакчилар, иккинчи ҳақиқатни унутадилар: Биз фақатгина инсонлармиз! Агар сиз буни тан олсангиз, Худо сизни ишлатади, чунки У сизни севади. Ожизлигингизга қаноат қилинг. Павлус шундай деган, “Масиҳнинг қудрати менда амал қилсин деб, янада кўпроқ, бажонидил ўз заифликларим билан мақтанаман. Шу сабабдан Масиҳ учун заифликларга, озорларга, муҳтожликларга, таъқиб ва сиқувларга йўлиққанимда, қаноат ҳосил қиламан.”(2 Коринфликларга 12:9-10) Бир қарашда бу бирор маъно билдирмайди. Биз ожизлигимизга қаноат ҳосил қилмасдан, улардан озод бўлишни ҳоҳлаймиз. Аммо қаноат қилишимиз Худонинг яхшилигига бўлган имонимизнинг тасдиғидир. Бунинг маъноси шундай, “Худо, Сен мени севасан ва мен учун энг яхши нарса нима эканлигини биласан.” Павлус бизга ожизлигимизга қаноат қилишимиз учун бир қанча сабабларни айтиб ўтади. Биринчидан, улар бизни Худога таянишимизга ёрдам беради. Худо унинг камчилигини олиб ташлашни рад қилганига ишора қилиб, Павлус шундай деган, “Шу сабабдан Масиҳ учун заифликларга, озорларга, муҳтожликларга, таъқиб ва сиқувларга йўлиққанимда, қаноат ҳосил қиламан. Чунки заиф бўлсам, қудратим ошар экан.”(2 Коринфликларга 12:9-10) Қачонки сиз ожиз ҳис қилсангиз, Худо сизга Унга таянишингизга ишора қиляпти. Бизнинг ожизлигимиз манманликдан сақлайди. Улар бизни камтарин қилади. Павлус шундай деган, “Менга келган одатдан ташқари ажойиб ваҳийлардан ўзимни ҳаммадан юқори тутмаслигим ва кибрланиб кетмаслигим учун, менинг баданимда бир ниш, мени ниқталайверадиган бир шайтон элчиси берилди.”(2 Коринфликларга 12:7) Худо кўпинча бизнинг кучимизга бизнинг ожизлигимизни ҳам шерик қилиб қўйиш орқали ўзлигимизни текшириб туради. Чегараланиш бизни тез юриш ва Худодан олдин юришимиздан сақлайди. Гидеон Мидияликларга қарши курашиш учун 32 000 кишилик армия тўплаганида, Худо улардан 300 кишинигина, 450 тадан бирини танлади ва улар 135000 кишилик душман армиясига қарши курашдилар. Бу фалокат учун аниқ белги бўлиши мумкин эди, аммо Худо бу орқали Исроил халқига уларнинг эмас, балкиЎзининг буюклигини кўрсатишни ҳоҳлади. Бизнинг ожизликларимиз ҳам имонлилар ўртасидаги биродарчилигимизга далда бўлади. Куч мустақиллик руҳини озиқлантирса (“Мен бошқа кишини ҳоҳламайман!”), бизнинг чегараларимиз биз бир-биримизга нақадар кераклилигимизни кўрсатади. Агар биз биргаликда ожиз ипларимизни тўқисак, жуда қудратли арқон яратилади. Ванс Ҳавнер шундай деган, “Масиҳийлар дўлга ўхшаган тез синиб кетувчандир, аммо агар улар бирга бирлашишса, йўл ҳаракатини ҳам тўхтата оладилар.” Кўпинча бизнинг ожизлигимиз бизнинг раҳм ва хизматимизни ошириш учун фойдалидир. Биз бошқаларнинг камчиликларини ўйлаш ва уларга раҳмдиллик қилишдан узоқ бўламиз. Ерда Худо сиздан Масиҳга ўхшаган характерга эга бўлишингизни ҳоҳлайди. Бу дегани бошқа кишилар сизнинг яраларингиздан шифа топадилар. Сизнинг буюк ҳаёт хабарингиз ва энг самарали хизматингиз энг оғир оғриқларингиз орқали ҳосил бўлади. Сиз орланадиган ва энг кўп уяладиган нарса Худо бошқаларни тузатиши учун энг самарали восита бўлиши мумкин. Энг буюк хушхабарчи Ҳадсн Тейлор шундай дейди, “Худонинг энг буюк кишилари ожиз кишилар бўлганлар.” Мусонинг ожизлиги унинг тез қизишувчанлиги бўлган. Бу унинг тош отиши орқали бир Мисрликни ўлдириши ва Ўн Амрларни синдириб ташлашига олиб келган. Аммо Худо Мусони “ердаги энг камтар киши”га ўзгартирди. Гидеоннинг ожизлиги унинг ўзини паст кўриши ва чуқур ишочсизлиги эди, аммо Худо уни “важоҳатли ва қудратли кишига”га ўзгартирди. Иброҳимнинг ожизлиги қўрқув эди. Бир марта эмас, балки икки марта Иброҳим ўз хотини синглиси деб айтган. Аммо Худо Иброҳимни “барча имонлиларнинг отаси”га ўзгартирди. Қизишувчан, иродасиз Бутрус “тош” бўлди, зинокор Довуд эса “Худонинг кўнглидаги киши” ва Юҳанно яъни мағрур “Момоқалдироқ Ўғли” “Севги Ҳаворийсига” ўзгарди. Бу рўйхатни давом эттириш мумкин. “Яна нималар ҳақида гапирай? Яна Гидъўн, Барақ, Шимъўн, Ифтаҳ, Довуд, Шомуил ва барча пайғамбарлар ҳақида ҳикоя қилиш учун вақтим етарли эмас. Улар имон имон билан подшоҳликларни тўнтардилар, адолатни барқарор қилдилар, илоҳий ваъдаларга эришдилар, шерларнинг оғзини боғладилар. Ловуллаган оташни сўндирдилар, қилич тиғидан қочиб қутулдилар, ҳолдан тойган бўлиб қувватга кирдилар, жангда матонат кўрсатдилар, бегона қўшинларни енгиб даф қилдилар.”(Ибронийларга 12:32-34) Худо ожизликни қудратга айлантиради. У сизнинг энг ожиз томонингизни ўзгартиришни ҳоҳлайди. Ожизлигингизни самимийлик билан бўлишинг. Хизмат очиқлик билан бошланади. Қанчалик ниқобингизни ечсангиз ва қийинчиликларингизни бўлишсангиз, Худо сизни шунчалик бошқаларга хизмат қилишингизда ишлатиши мумкин. Павлус очиқликни ўз хатларида кўрсатди. У очиқлик билан қуйидагиларни бўлишди: • муваффақиятсизлигини: (Римликлар 7:19) • ҳиссиётларини: (2 Коринфликлар 6:11) • умидсизликларини: (2 Коринфликларга 1:8) • қўрқувларини: (1 Коринфликларга 2:3) Албатта очиқлик хатарли бўлиши мумкин. Ўзингизни ҳаётингизни бошқаларга очиб беришингиз оғриқли бўлиши мумкин. Агар сиз муваффақиятсизлигингизни, ҳиссиётларингизни, умидсизлигингизни ва қўрқувларингизни бошқаларга бўлишсангиз, сиз рад этилиш эҳтимолида бўласиз. Аммо бунинг афзалликлари таваккалчиликка лойиқ. Очиқлик ҳиссиётли эркинликдир. Очиқ бўлиш стресни юмшатади, қўрқувни йўқотади ҳамда эркинлик учун биринчи қадамдир. Биз аллақачон кўриб ўтдикки, Худо “камтарларга иноят беради”, аммо кўпчилик камтарликни нотўғри тушунади. Камтарлик ўзингизни пастга уриш ёки кучингизни инкор этишингиз эмас, балки ожизлигингизни тан олишингиздир. Қанчалик самимий бўлсангиз, Худонинг инояти шунчалик сизни қамраб олади. Сиз бошқалардан ҳам иноят оласизлар. Очиқлик машҳурлик учун сифатдир; биз табиатан камтар кишиларга тортишамиз. Талабгорлик итаради, аммо ҳақиқийлик ўзига жалб қилади ва очиқлик яқинлик учун йўлдир. Шунинг учун ҳам Худо нафақат сизнинг қудратингизни , балки сизнинг ожизликларингизни ишлатишни ҳоҳлайди. Агар кўп кишилар сизнинг кучингизни кўришса, улар умидсизланадилар ва “Яхши, у учун яхши, аммо мен ҳеч қачон буни бажаролмасам керак” деб ўйлайдилар. Агар улар сизни ожизлигингизга қарамасдан Худо ишлатаётганини кўришса, улар ҳам “Балки Худо мени ишлата олар!” деб ўйлашлари учун далда бўларди. Бизнинг қудратимиз рақобат келтириб чиқаради, аммо ожизлигимиз бирликни барпо қилади. Ҳаётингизда сиз кишиларни ҳайратда қолидарсизми ёки уларга таъсир қиласизми бунга қарор қилишингиз керак. Сиз кишиларни узоқдан туриб ҳайратда қолдирасиз, аммо уларга таъсир қилиш учун уларга яқин келишингиз керак ва улар сизнинг камчиликларингизни кўришлари керак. Бу яхши. Етакчи бўлишингиз учун керакли нарса бу комил бўлишингиз эмас, балки ишончли бўлишингиздир. Кишилар сизга ишонишлар керак ёки улар сизни таъқиб қилмайдилар. Сиз қандай қилиб ишончни қурасиз? Комил бўлганингизга даъво қилиш орқали эмас, балки самимий бўлиш орқали. Ожизлигингиздаги буюклик. Павлус шундай деган, “Ўзим ҳақимда бўлса, заифликларимдан бошқа ҳеч нарса билан мақтана олмайман.”(2 Коринфликларга 12:5) Сиз ўзингизга ишонган ва кучли қилиб эмас, балки ўзингизни иноят кўзгусида кўришингиз керак. Агар Шайтон сизнинг ожизликларингизни айтса, унга қўшилинг ва бунинг учун Исони “бизнинг ожизлигимизни тушунгани учун” ва Муқаддас Руҳни бизга “ожизлигимизга ёрдам бергани учун” улуғланг. Баъзида, Худо бизни янада кўпроқ ишлатиши учун кучимизни ожизликка айлантиради. Ёқуб айёрлик қилиш билан шуғулланган ва бутун умр унинг оқибатлари билан курашган. Бир тунда у Худо билан олишган ва Унга “Мени марҳаматламагунингача сени қўйиб юбормайман” деган. Худо “Яхши” деган ва Ёқубнинг оёғидан ушлаб, белини чиқарган. Бунинг нима аҳамияти бор? Худо Ёқубнинг кучига (сонига, яъни танадаги энг бақувват мушак) тегди ва уни ожизликка айлантирди. Ўша кундан бошлаб Ёқуб югуролмайдиган бўлиб, чўлоқланиб юрди. Бу уни яхши кўриш ёки яхши кўрмаслигидан қатъий назар Худога таянишига ундади. Агар сиз Худодан сизни марҳаматлашини ва ишлатишини ҳоҳласангиз, сиз бутун умрингиз давомида чўлоқ бўлиб юришга тайёр бўлишингиз керак, чунки Худо ожиз кишиларни ишлатади. МАҚСАД №5. СИЗ ТОПШИРИҚ УЧУН ЯРАТИЛГАНСИЗ Солиҳларнинг маҳсули – ҳаёт дарахти, оқилу донолар одамларнинг қалбидан жой олади. Сулаймон Ҳикматлари 11:30 Топшириқ учун яратилгансиз Сен Мени дунёга юборган эдинг, Мен ҳам уларни дунёга юбордим. Юҳанно 17:18 Лекин бунга қарамай, ўз жонимни ҳам аямайман – қани энди фаолиятимни тамомлаб, Худонинг иноятидан далолат берувчи Хушхабарга гувоҳлик бермоқ учун Раббим Исодан олиган топшириқни қувонч ила бажо келтиро олсам. Ҳаворийлар 20:24 Сиз топшириқ учун яратилгансиз. Худо дунёда ишлаяпти ва У сизни бунга қўшилишингизни ҳоҳлайди. Бу чақириқ сизнинг топшириғингиз деб номланади. Худо сиздан Унинг Танасида хизмат қилишингизни ҳамда дунёдаги топшириғингизни бажаришингизни ҳоҳлайди. Сизнинг хизматингиз имонлиларга хизмат ҳамда сизнинг топшириғингиз имонсизларга хизмат деб номланади. Дунёдаги топшириғингизни бажаришингиз Худонинг ҳаётингиздаги бешинчи мақсади ҳисобланади. Сизнинг ҳаётий топшиғингиз ҳам бўлишилган ҳам аниқдир. Бунинг бир қисми бошқа Масиҳий билан бўлишиш бўлса, бошқа қисми эса сиз учун ягона бўлган тайинланишдир. Кейинги бобларда иккала қисмни ҳам кўриб чиқамиз. Инглиз тилидаги “миссия” сўзи Лотинчадан “юбориш” сўзидан келиб чиққан. Масиҳий бўлиш дунёга Масиҳнинг вакили сифатида юборилишни билдиради. Исо шундай деган, “Сизларга тинчлик бўлсин! Отам Мени қандай юборган бўлса, Мен ҳам сизларни шундай юборяпман.”(Юҳанно 20:21) Исо ердаги Ўзининг ҳаётий мақсадини аниқ тушунганди. Ўн икки ёшида У шундай деганди, “Мени қидиришингизнинг нима керак бор эди? Ёки Отамнинг ишлари билан машғул бўлишим кераклигини билмас эдингизми?”(Луқо 2:49) ва йигирма бир йил кейин хочда ўлаётганида У шундай деди, “Амалга ошди! – деди-ю, бошини эгиб жон берди.”(Юҳанно 19:30) Худди китоб хотимасига ўхшаб бу икки гап яхши яшалган ва мақсадли йўналтирилган ҳаётни билдиради. Исо Отаси берган топшириқни якунлади. Исода бўлган топшириқ ҳозирги кунда бизнинг топшириғимиздир, чунки биз Масиҳ Танасимиз. У Ўзининг жисмоний танасида қилган ишини биз Унинг руҳий танаси, яъни жамоатда амалга оширишимиз керак. Бу топшириқ нима ўзи? Кишиларга Худони танитиш! Муқаддас Каломда шундай ёзилган, “Буларнинг ҳаммасига Худо сабаб бўлди. У Масиҳ орқали бизни Ўзи билан яраштирди ҳамда одамларни Худо билан яраштириш хизматини бизга берди.”(2 Коринфликларга 5:18) Худо инсонларни Шайтондан қутқаришни ва Ўзи билан яраштиришни ва шу орқали ҳаётимиздаги беш мақсадни амалга оширишни ҳоҳлайди: Уни севишни, Унинг оиласининг бир қисмига айланишни, У каби бўлишни, Унга хизмат қилишни ва бошқаларга У ҳақда айтишни. Биз Уники бўлганимиздан кейин Худо биздан бошқаларга ўргатишимизни ҳоҳлайди. У бизни қутқаради ва кейин юборади. Муқаддас Каломда шундай ёзилган, “Шундай қилиб, биз Масиҳ учун элчилик қиляпмиз, Худо биз орқали инсонларга мурожаат этяпти.”(2 Коринфликларга 5:20) Биз дунёга Худо севгиси ва Унинг мақсадининг хабарчиларимиз. ТОПШИРИҒИНГИЗНИНГ МУҲИМЛИГИ Ердаги ҳаётий топшириғингизни бажариш Худо улуғворлиги учун яшашнинг муҳим қисмидир. Муқаддас Калом нима учун топшириғингиз муҳимлиги ҳақида бир қанча сабабларни айтади. Сизнинг топшириғингиз Исонинг ердаги вазифасининг давомидир. Унга эргашувчилар сифатида биз Исо бошлаган ишни давом эттиришимиз керак. Исо бизни фақат Унга келишимизга эмас балки У учун боришимизга ҳам чақиради. Топшириғингиз шунчалик муҳимки, Исо уни беш марта, беш хилда ва Муқаддас Каломдаги беш китобда тақрорлаган. Бу гўёки У “Мен сиздан ҳақиқатан ҳам буни тушунишингизни ҳоҳлайман!” деб айтаётгандек. Бу беш топшириқни ўрганиб чиқинг ва сиз ердаги топшириғингизни аниқлаштириб оласиз – қаерда, қачон, нима учун ва қандай қилиб. Буюк Топшириқда Исо шундай деган, “Шунинг учун бориб, барча халқлардан шогирд орттиринглар. Уларни Ота, Ўғил ва Муқаддас Руҳ номи билан сувга чўмдириб, имонга киритинглар. Мен сизларга буюрган ҳамма нарсага амал қилишни уларга ўргатинглар. Мана, Мен ҳар куни, дунёнинг охиригача сизлар билан бирга бўламан.”(Матто 28:19-20) Бу топшириқ фақатгина чўпонлар ва хизматчиларга эмас, балки ҳар бир эргашувчига берилган. Бу бу ихтиёрий эмас, балки Исодан сизнинг топшириғингиздир. Исонинг ушбу сўзлари Буюк Таклиф эмас. Агар сиз Худо оиласига тегишли бўлсангиз сизнинг топшириғингиз мажбурийдир. Бунга эътиборсизлик бўйсунмаслик бўлар эди. Сиз Худо сизни атрофингиздаги имонсизлар учун у ерда маъсулиятли қилиб қўйганидан бехабар бўлишингиз мумкин. Муқаддас Каломда шундай ёзилган, “Улар яшашлари учун сен уларни огоҳлантиришинг керак. Агар сен фосиқни тўхтатиш учун унга гапирмасанг, у гуноҳида ўлиб кетади. Аммо уларнинг ўлимида мен сени маъсулиятли қилиб қўяман.”(Эзекиел 3:18) Сиз баъзи кишилар биладиган ягона Масиҳий бўлишингиз мумкин ва сизнинг топшириғингиз улар билан Исони бўлишишдир. Сизнинг топшириғингиз ажойиб имтиёздир. Бу жуда катта маъсулият бўлсада, бу Худо томонидан келадиган ақл бовар қилмас шарафдир. Павлус шундай деган, “Буларнинг ҳаммасига Худо сабаб бўлди. У Масиҳ орқали бизни Ўзи билан яраштирди ҳамда одамларни Худо билан яраштириш хизматини бизга берди.”(2 Коринфликларга 5:18) Сизнинг топшириғингиз икки имтиёзни ўз ичига олади: Худо учун ишлаш ва Унинг вакили бўлиш. Биз Худо билан Унинг Шоҳлигини қуришда шерик бўламиз. Павлус бизни “шерик” бўлишга чақиради ва шундай дейди, “Худонинг ҳамкорлари сифатида, Унинг иноятини бефойда қабул қилмасликни сизлардан илтимос қиламиз.”(2 Коринфликларга 6:1) Исо бизнинг нажотимизни таъминлади, бизни Ўзининг оиласига қўйди, бизга Ўзининг Руҳини берди ва бизни дунёда Ўзининг вакиллари қилди. Қандай буюк имтиёз! Муқаддас Каломда шундай ёзилган, “Шундай қилиб, биз Масиҳ учун элчилик қиляпмиз, Худо биз орқали инсонларга мурожаат этяпти.”(2 Коринфликларга 5:20) Бошқаларга қандай абадий ҳаётга эга бўлишларини айтиш улар учун қила оладиган энг буюк ишингиздир. Агар сизнинг қўшнингиз рак ёки ОИТС билан касалланган бўлса ва сиз унинг шифосини била туриб уни айтмасангиз, сиз ҳаётни қутқарувчи хабарни сақлаб турганингиз учун жиноятчи ҳисобланасиз. Бунданда ёмони кечирим, мақсад, тинчлик ва абадий ҳаётга элтувчи йўлни яширин сақлашингиздир. Бизга дунёдаги энг буюк хабар бор ва буни бошқалар билан бўлишишингиз бошқаларга кўрсатадиган энг буюк мулойимликдир. Масиҳийлардаги бир муаммо шундаки, улар Масиҳсиз ҳаёт қандай бўлишини эсларидан чиқаришларидир. Бошқалар қандай муваффақиятли ёки рози кўринишларидан қатъий назар биз шуни ёдда тутишимиз керакки, Масиҳсиз улар умидсизларча йўқолган ва Худо билан абадий ажралишга йўлиққандирлар. Муқаддас Каломда шундай ёзилган, “Нажот топишимиз учун, осмони фалак остида одамзодга берилган ҳеч бир исм йўқ.”(Ҳаворийлар 4:12) Ҳар бир киши Исога муҳтождир. Сизнинг топшириғингиз абадий аҳамиятга эга. Бу бошқа кишиларнинг абадий тақдирига таъсир қилади, шунинг учун ҳам сиз ушбу ҳаётда эришишингиз мумкин бўлган ҳар қандай иш, муваффақият ёки мақсаддан кўра буюкроқдир. Топшириғингизнинг оқибати абадий давом этади; касбингизнинг оқибати эса ундай эмас. Кишиларга Худо билан абадий ҳаёт қуришга ёрдам беришингиздан бошқа ҳеч қандай иш муҳимроқ эмас. Шунинг учун ҳам биз топшириғимизга дарҳол киришишимиз керак. Исо шундай деган, “Кун ёруғ экан, Мени Юборганнинг ишларини қилишим лозим. Ана тун келяпти, ўшанда ҳеч ким иш қила олмайди.”(Юҳанно 9:4) Ҳаётий топшириғингиз учун соат чиққилаяпти, шунинг учун ҳам бошқа кунни кутиб турманг. Бошқаларга эришиш учун топшириғингизга киришишни ҳозирдан бошланг! Биз Исога олиб келган кишилар билан абадий бирга бўламиз, лекин уларга эришиш учун фақатгина бу ҳаёт берилган. Бу дегани тўлиқ вақт хушхабарчилик қилиш учун ишингиздан воз кечишингиз дегани эмас. Худо сиздан қаерда бўлсангиз ҳам Хушхабарни бўлишишингизни ҳоҳлайди. Талаба, она, ўқитувчи, сотувчи ёки бошқарувчи ёки бошқа ишчи сифатида сиз доимо Худо йўлингизга қўйган кишиларни қидириб улар билан Худони бўлишишингиз керак. Топшириғингиз ҳаётингизга маъно беради. Уилям Жеймс шундай деган эди, “Ҳаётнинг энг яхши қўлланилиши бу ҳаётни шундай сарфлашки, унинг оқибати сарфланган вақтдан ошиб кетсин.” Ҳақиқат шуки, фақатгина Худо Шоҳлиги абадий давом этади. Ҳар бир нарса бора-бора тугайди. Шунинг учун ҳам биз мақсадли ҳаёт – улуғлашга, биродарчиликка, руҳий ўсишга, хизматга ва ерда бошқа топшириқларни бажаришга бағишланган ҳаёт кечиришимиз керак. Ушбу ҳаракатларнинг оқибати абадий давом этади! Агар сиз Худо ерда сизга берган топшириқни бажармаган бўлсангиз, Худо сизга берган ҳаётни бекорга сарфлабсиз. Павлус шундай деган, “Лекин бунга қарамай, ўз жонимни ҳам аямайман – қани энди фаолиятимни тамомлаб, Худонинг иноятидан далолат берувчи Хушхабарга гувоҳлик бермоқ учун Раббим Исодан олган топшириқни қувонч ило бажо келтира олсам.”(Ҳаворийлар 20:24) Ушбу сайёрада шундай кишилар борки, уларга фақат сиз ўша ерда яшашингиз ва Худо сизни шундай яратгани сабабли эриша оласиз. Агар биргина инсон сиз туфайли жаннатга кирса, сизнинг ҳаётингиз абадиятга ўзгартириш киритган. Шахсий топшириғингиз майдонига қараб чиқинг ва у учун ибодат қилинг, “Худо, мен Исо ҳақида айтишим учун ҳаётимда кимни қўйгансан?” Худонинг тарих якуни учун вақт жадвали бизнинг топшириғимиз билан боғлиқдир. Ҳозирги кунда Масиҳнинг иккинчи марта келиши ва дунёнинг охири ҳақида қизиқишлар ортиб бормоқда. Бу қачон содир бўлади? Исо осмонга кўтарилишидан олдин шогирдлар ҳам шу саволни сўрадилар ва У шундай жавоб берди, “Отам Ўз эрки билан белгилаб қўйган вақту фурсатларни билиш сизларнинг ишингиз эмас. Лекин Муқаддас Руҳ устингизга тушиб келганда, сизлар қувват оласизлар, Қуддусда, Яҳудия билан Самариянинг ҳамма жойида ва ҳатто дунёнинг энг олис ерларида ҳам Менинг шоҳидларим бўласизлар.”(Ҳаворийлар 1:7-8) Шогирдлар башорат ҳақида гапиришни ҳоҳлаганларида Исо суҳбатни хушхабарга бурарди. У шогирдларни дунёдаги топшириқларига диққатларини қаратишларини ҳоҳларди. У шу маънода гапирганди, “Менинг қайтишимни қандай бўлишини билишингиз сизнинг ишингиз эмас. Сизнинг ишингиз Мен сизга берган топшириқдир. Шунга диққатингизни қаратинг.” Масиҳнинг қайтишини аниқ вақтига ишора қилиш фойдасиздир, чунки Исо шундай деган, “У кун ва у соат ҳақида биргина Отамдан бошқа ҳеч ким билмайди, осмондаги фаришталар ҳам билмайди.”(Матто 24:36) Исо ўша кун ёки соатни билмаганини айтганидан кейин, сиз нима учун буни топишга уринасиз? Биз аниқ билишимиз мумкин бўлган нарса шу: Худо ҳар бир кишига Хушхабарни эшитишни тақдир қилган кишилар уни эшитмагунларигача Исо қайтмайди. Исо шундай деган, “Худо салтанати тўғрисидаги Инжил Хушхабари ҳамма халқларга далолат бўлиш учун жаҳон бўйлаб тарғиб қилинади ва ўшандагина сўнг бўлади.”(Матто 24:14) Агар сиз Исони тезроқ келишини ҳоҳласангиз, башоратни топишга эмас, балки топшириғингизни бажаришга диққатингизни қаратинг. Топшириғингиздан чалғишингиз ёки нотўғри йўлга бурилишингиз осон, чунки Шайтон сиздан имонингизни бўлишишдан кўра бошқа нарсани қилишга ундайди. У сизга бошқа кишини жаннатга етаклашингиздан ташқари ҳар қандай яхши ишни қилаверишингизга қаршилик қилмайди. Аммо сиз топшириғингиз учун жиддий бўлганингиздан кейин, Иблисдан ҳар қандай ҳужумларни кутаверинг. Агар бу содир бўлса Исонинг қуйидаги сўзларини эсланг: “Қўлларини омочда тутиб, орқасига қараган ҳеч ким Худонинг Шоҳлиги учун лаёқатли бўлмас.”(Луқо 9:62) ТОПШИРИҒИНГИЗНИ БАЖАРИШИНГИЗ ҚАНЧА ТУРАДИ. Топшириғингизни бажаришингиз сиз ўз ҳаётингиз учун ўз тартибингиздан воз кечиб Худонинг тартибини олишингизни билдиради. Сиз ҳаётингизга ҳар қандай нарсани аралаштира олмайсиз. Сиз Исога айтганидек шундай дейишингиз керак: “Эй Ота, ... Мен айтгандек эмас, Сен айтгандек бўлсин.”(Луқа 22:42) Сиз ҳуқуқларингиз, келажагингиз, орзуларингиз ва режаларингизни Унга бағишлайсиз. Сиз ўзингиз учун “Худо мени ҳоҳлаган нарсам билан марҳаматлагин” деб ибодат қилишдан тўхтайсиз. Унинг ўрнига шундай ибодат қиласиз, “Худо мени марҳаматлаётганингни бажаришга ёрдам бергин.” Сиз Худога энг остига исмингиз ёзилган қоғозни берасиз ва Худо ушбу қоғозни сиз бажаришингиз керак бўлган иш билан тўлдириб чиқади. Муқаддас Каломда шундай ёзилган, “Ўлиб тирилганлар каби ўзингизни, яъни бутун аъзойи баданингизни солиҳлик қуроли қилиб Худонинг измига топширинглар.”(Римликларга 6:13) Агар сиз қанча турса ҳам, топшириғингизни бажаришга бағишлансангиз, кам кишиларга сазовор бўладиган Худонинг марҳаматига эришасиз. Худо Шоҳлиги учун хизмат қилаётган эркак ёки аёл учун Худо бажармайдиган ҳеч қандай иш йўқ. Исо шундай ваъда берганди, “Сиз аввало Худонинг Шоҳлиги ва Унинг иродаси пайидан бўлинглар, шунда буларнинг ҳаммаси сизга қўшимча қилиб бериларди.”(Матто 6:33) ЯНА БИР МАРТА ИСО УЧУН Менинг отам эллик йил давомида кичик ва чеккадаги жамоатларда хизматчи бўлган. У оддий хушхабарчи эди, лекин у топшириққа эга бўлган киши эди. У ёқтирган ҳаракат ҳоҳловчи кишиларни йиғиб улар билан биргаликда кичик гуруҳлар учун бинолар қуриш эди. Ушбу ҳаётда, отам бутун дунё бўйлаб 150дан ортиқ жамоат қурган. 1999 йилда менинг отам рак касаллигидан вафот этди. У ҳаётининг охирги ҳафтасида касаллиги сабабли ярим ҳушёр бўлиб ётди. У кўраётган тушини баланд овозда айтарди. Унинг ётоғи олдида турар эканман, отам кўраётган тушларни айтишидан кўп нарса ўргандим. У жамоат кетидан жамоат қураётгани ҳақида сўзларди. Бир кечқурун мен, рафиқам ва жияним отамнинг ётоғи ёнида эканлигимизда, у жуда фаоллашди ва ётоғидан туришга ҳаракат қилди. Албатта у жуда ожиз эди ва рафиқам унинг турмаслигини айтди. Аммо у туришга ҳаракат қилаверди ва рафиқам ундан сўради “Жимми нима қилмоқчисиз?” У шундай жавоб берди, “Яна бир кишини Исо учун қутқаришим керак! Яна бир кишини Исо учун қутқаришим керак! Яна бир кишини Исо учун қутқаришим керак!” У ушбу гапни такрор-такрор айтарди. Кейинги бир соат ичида у ушбу гапни такрор-такрор айтаверди. “Яна бир кишини Исо учун қутқаришим керак!” Мен кўз ёшларим ёноғимдан оқиб, унинг ётоғи олдида турар эканман, мен Худога отамнинг имони учун миннатдорчилик билдириш учун бошимни эгдим. Шунда отам қўлини бошимга қўйди ва менга топшириқ бераётгандек, шундай деди “Яна бир кишини Исо учун қутқар! Яна бир кишини Исо учун қутқар!” Мен буни қолган ҳаётим учун истак сифатида қабул қилдим. Мен сизни ҳам буни ҳаётингизнинг диққат марказида бўлишига таклиф қиламан, чунки ҳеч бир нарса абадият учун каттароқ ўзгартириш қилмайди. Агар сиз Худо учун ишлатилишни ҳоҳласангиз, сиз Худо қайғурадиган нарса ҳақида қайғуришингиз керак; У кўпроқ қайғурадиган нарса У яратган кишиларнинг қутқарилишидир. У йўқолган болаларини топилишини ҳоҳлайди! Ҳеч нарса Худо учун муҳимроқ эмас; Хоч буни исботлайди. Мен ибодат қиламанки, сиз “яна бир киши Масиҳ учун” деган қараш билан яшашингиз керак, чунки бир кун Худонинг олдида турганингизда сиз “Топшириқ бажарилди” дея олинг. Ҳаёт хабарингизни бўлишиш Ким Худонинг Ўғлига инонса, у ўз юрагида Худонинг гувоҳлигига эгадир. 1 Юҳанно 5:10 Раббимиз Исонинг каломи сизлардан бошлаб ёйилди. Сизларнинг Худога бўлган имонингизнинг шуҳрати ёлғиз Македония ва Ахаягагина эмас, ҳамма ёққа ҳам тарқалиб кетди. Шунинг учун энди бизнинг бирор нарса гапиришимизга ҳожат қолмади. 1 Салоникаликларга 1:8 Худо сизга бўлишиш учун Ҳаёт Хабарини берган. Сиз имонли бўлганингизда Худонинг хабарчиси ҳам бўлдингиз. Худо дунёга сиз орқали гаплашишни ҳоҳлайди. Павлус шундай деган, “Худонинг кўзи олдида соф кўнгилдан воизлик қилмоқдамиз.”(2 Коринфликларга 2:17) Сиз бўлишиш учун ўзингизда ҳеч нарса йўқ деб ўйлаётган бўлишингиз мумкин, аммо бу сизни тинч тутиш учун Иблиснинг ёлғонидир. Сизда бошқаларни Худога олиб келиш учун йиғилган тажрибалар бор. Муқаддас Каломда шундай ёзилган, “Ким Худонинг Ўғлига эга бўлса, ҳаётга эгадир.” Сизнинг Ҳаёт Хабарингизда тўрт қисмдан иборат: • Гувоҳлигингиз: Исо билан қандай муносабат бошлаганингиз ҳақидаги ҳикоя • Ҳаётий дарслари: Худо сизга ўргатган муҳим дарслар • Художўй эҳтиросларингиз: энг кўп ғамхўрлик қилишингиз учун Худо сизни шакллантирган масалалар • Хушхабар: нажот хабари Ҳаёт хабарингиз гувоҳлигингизни ўз ичига олади. Гувоҳлигингиз Масиҳ ҳаётингизда қандай ўзгартириш қилгани ҳақидаги хабардир. Бутрус биз Худо томонидан танланганимизни айтади, “... сизлар Унинг фазл-камолотидан хабар бериш учун танлангансизлар.”(1 Бутрус 2:9) Бу шоҳидликнинг моҳияти – Худованд йўлидаги ҳаёт тажрибангизни оддийгина бўлишишдир. Суд залида гувоҳ кўрилаётган масала бўйича тортишмайди, ҳақиқатни исботламайди ёки қарор чиқармайди; бу оқловчининг ишидир. Гувоҳлар шунчаки уларга нима бўлгани ва нима кўрганлари ҳақида гапириб берадилар. Исо “Сизлар Мени оқловчиларим бўласизлар” демади, балки “Менинг шоҳидларим бўласизлар” деди. У сиздан ҳикоянгизни бошқалар билан бўлишишингизни ҳоҳлайди. Гувоҳлигингизни бўлишишингиз сизнинг ердаги топшириғингизнинг муҳим қисмидир, чунки бу ягонадир. Сизнинг ҳикоянгизга ўхшаш бошқа ҳикоя йўқ, шунинг учун фақатгина сиз уни бўлиша оласиз. Сиз Каломий олим бўлмаслигингиз мумкин, аммо сиз ҳаётингиздаги ҳокимсиз ва шахсий тажрибалар билан тортишиш оғирдир. Аслида шахсий гувоҳлигингиз ваъздан кўра таъсирлидир, чунки имонсизлар чўпонни моҳир сотувчи сифатида кўрсалар, сизни “рози харидор” сифатида кўрадилар, шунинг учун ҳам улар сизга кўпроқ ишонадилар. Шахсий ҳикояларни айтиш қоидалардан кўра осондир ва кишилар буни эшитишни яхши кўрадилар. Улар бизни диққатимизни тортади ва биз уларни узоқ эслаймиз. Агар сиз диншунослар ҳақида гапиришни бошласангиз имонсизлар қизиқишни йўқотадилар, аммо улар ҳеч қачон эшитмаган шахсий тажрибаларга табиатан қизиқадилар. Бўлишилган ҳикоялар Исонинг юриши учун сизнинг қалбингиздан кишилар қалбига кўприк қуради. Гувоҳлигингизнинг яна бир қадри шундаги бу ақлий ҳимоялардан ўтиб кета олади. Муқаддас Каломни қабул қилмайдиган кўпгина кишилар камтарона ва шахсий ҳикояларни тинглашади. Шунинг учун ҳам олти хил турли вазиятларда Павлус Каломдан гапириш ўрнига ўз гувоҳлигини айтди. Муқаддас Каломда шундай ёзилган, “Раббингиз Масиҳга юракларингиздан муқаддас жой беринглар. Дилингиздаги умид ҳақида сиздан ҳар бир сўраган кишига жавоб беришга доимо тайёр бўлинглар. Лекин буни мулойимлик ва эҳтиром билан бажо қилинглар, виждонингизни тоза тутинглар.”(1 Бутрус 3:15-16) “Тайёр бўлиш”нинг энг осон йўли гувоҳлигингизни ёзиб чиқиш ва унинг асосий жойларини ёд олишдир. Уни тўрт қисмга бўлинг: 1. Исони учратмасдан олдин ҳаётим қандай эди 2. Исога муҳтожлигимни қандай фаҳмладим 3. Қандай қилиб ҳаётимни Исога топширдим 4. Исо ҳаётимда қандай ўзгартириш қилди Албатта, сизда нажотингиздан ташқари бир қанча бошқа гувоҳликлар бўлиши мумкин. Сизда ҳар бир кечинмангиз учун Худо ёрдам бергани тўғрисида ҳикоя бор. Сиз Худо сизни олиб ўтган ҳар қандай муаммолар, вазиятлар ва инқирозларни рўйхат қилиб чиқишингиз мумкин. Кейинчалик эътиборли бўлиб, имонсиз ўртоғингиз бошқа киши билан бўлиши учун сиз у билан бўлишинг. Турли вазиятлар турли гувоҳликларни талаб қилади. Сизнинг Ҳаёт Хабарингиз ҳаётингиздаги дарсларни ўз ичига олади. Ҳаёт мақсадингизнинг иккинчи қисми Худо сизга У билан кечинмаларингиз орқали ўргатган дарсларидир. Булар сиз Худо, муносабатлар, муаммолар, васвасалар ва ҳаётнинг бошқа қирралари ҳақида ўрганган дарсларингиздир. Довуд шундай ибодат қилганди, “Эй Худованд, Қонун-қоидаларингни йўлини менга ўргатгин, Уларни охиригача тутиб амалга оширайин!”(Забур 118:33) Афсуски, бизга содир бўлганлардан кўп нарса ўрганолмаймиз. Исроилликлар ҳақида Муқаддас Калом шундай дейди, “Кўп марталаб Худованд уларни қутқарарди, Улар эса ўз қайсарликлари ила Уни аччиқлантирар, Ўз ёмонликлари туфайли хазон ҳам бўлардилар.”(Забур 105:43) Сиз балки шундай кишиларни учратгандирсиз. Кечинмалардан бирор нарса ўрганганингиз доноликдир, аммо бошқаларнинг кечинмаларидан ўрганганингиз янада донороқдир. Ҳаётдаги ҳар бир нарсани синов ва хатолар орқали ўрганишингиз учун вақт етмайди. Биз бошқаларнинг ҳаётий дарсларидан ҳам ўрганишимиз керак. Муқаддас Каломда шундай ёзилган, “Дононинг танбеҳи тинглаган қулоққа тилла сирға ва олтин безакдайдир.”(Сулаймон Ҳикматлари 25:12) Сиз ўрганган ҳаёт дарсларингизни уларни бошқалар билан бўлишиш учун ёзиб чиқинг. Сулаймон ушбу ишни қилгани учун миннатдор бўлишимиз керак, чунки у яшашдан ҳосил бўлган кечинмалар билан тўла Ҳикматлар ва Воизлик китобини бизга берди. Тасаввур қилинг агар биз бир-биримизнинг ҳаётий дарсларидан ўрганганимизда қанчалар кераксиз умидсизликларни олдини олган бўлардик. Етук кишилар ҳар кунги кечинмалардан дарслар олиш одатини шакллантирадилар. Мен сизни ҳаёт дарсларингиз рўйхатини тузиб чиқишингизга ундайман. Сиз уларни ёзиб чиқмасангиз улар ҳақида ўйлай олмайсиз. Бу ерда сизнинг хотирангизга тегадиган ва бошлашингиз учун бир неча саволлар бор: • Худо муваффақиятсизликдан нима ўргатди? • Худо пулсизлигимдан нима ўргатди? • Худо оғриқ ёки қайғу ёки тушкунликдан нима ўргатди? • Худо кутишдан нима ўргатди? • Худо касалликдан нима ўргатди? • Худо кутганингиз содир бўлмаганидан нима ўргатди? • Мен оилам, жамоатим, муносабатларим, кичик гуруҳим ва танқидчилардан нима ўргандим? Ҳаёт Хабарингиз художўй эҳтиросларингизни бўлишишни ўз ичига олади. Худо эҳтиросли Худодир. У баъзи нарсаларни эҳтирос билан яхши кўради ва баъзиларини эҳтирос билан ёмон кўради. Сиз Унга яқинроқ бўлиб борганингиз сайин, У сизга У учун гапирувчи бўлишингиз учун Ўзи ғамхўрлик қиладиган нарса учун эҳтирос беради.Бу бирор муаммо, мақсад, қоида ёки бир гуруҳ кишилар ҳақидаги эҳтирос бўлиши мумкин. Нима бўлишидан қатъий назар сиз бу ҳақда гапиришга чорланасиз ва ўзгартириш қилиш учун қўлингиздан келганини қиласиз. Сиз кўп ғамхўрлик қиладиган нарса ҳақида гапиришдан ўзингизни тўхтатолмайсиз. Исо шундай деган, “Одамнинг тилида нима бўлса, тили ўшани гапиради-ку!”(Матто 12:34) Икки мисоллар булар “Сенинг уйингга бўлган рашким, Менинг ичимни кемиряпти. Сени таҳкир қилувчиларнинг ҳақорати Менинг бошимга тушди” деган Довуд ва “Сенинг хабаринг менинг қалбимда ва суякларимда ёнади ва мен тиня туролмайман” деган Йеремиядир. Худо баъзи кишиларга бирор масалада ғалаба қозониш учун художўй эҳтирослар беради. Бу кўпинча улар шахсан бошдан кечирган қўполлик, бепуштлик, касаллик ёки бошқа бирор қийинчиликка оид муаммо бўлиши мумкин. Баъзан Худо кишиларга бирор гуруҳдаги бошқа кишилар гапира ўзлари ҳақларида гапира олмаганларида улар номидан гапириш учун эҳтирос беради: туғилмаганлар, қувғин қилинганлар, камбағаллар, қамоқда бўлганлар, қўполлик қилинганлар, пастга урилганлар ва адолат рад этилган кишилар. Муқаддас Калом ҳимоясизларни ҳимоя қилиш учун амрларга тўла. Худо эҳтиросли кишиларни Шоҳлигини кенгайтириш учун ишлатади. У сизга янги жамоат қуриш, оилаларни мустаҳкамлаш, Калом таржимонлигини молиялаш ёки бошқа Масиҳий кишиларни тайёрлаш учун художўй эҳтирос беради. У сизга баъзи кишилар гуруҳига Хушхабарни етказиш учун художўй эҳтирос бериши мумкин: бизнесмен, ёшлар, чет элдан келган талабалар, ёш оналар ёки баъзи спорт ёки хобби билан шуғулланувчи кишилар бўлиши мумкин. Агар сиз Худодан сўрасангиз, У сизнинг қалбингизни бирор кучли Масиҳийга муҳтож махсус давлат ёки этник гуруҳга Хушхабар айтишга мослаштириши мумкин. Худо бизга дунёда бажарилиши керак бўлган ишни бажариш учун турлича эҳтирослар бериши мумкин. Сиз бошқа кишиларни сизнинг эҳтиросингиз билан тўла бўлишларини кутмаслигингиз керак. Унинг ўрнига, биз бошқаларнинг ҳаёт хабарларини қадрлашимиз ва уни эшитишимиз керак, чунки ҳеч ким унинг ҳаммасини айтолмайди. Ҳеч қачон бировнинг художўй эҳтиросларини паст кўрманг. Муқаддас Каломда шундай ёзилган, “Ният холис бўлса, қойил иш яхшидир.”(Галатияликларга 4:18) Ҳаёт Хабарингиз Хушхабарни ўз ичига олади. Хушхабар нима ўзи? “Бу Хушхабарнинг мағзи шуки, Худо Ўзи гуноҳкорни оқлайди. Бу оқлаш эса фақатгина имон орқали содир бўлади.”(Римликларга 1:17) ва “Ҳа, Худо Масиҳ вужудида бўлиб дунёни Ўзи билан яраштирди, одамларнинг гуноҳларини ҳисобга олмади.”(2 Коринфликларга 5:19) Хушхабар бу биз Исо орқали Худонинг инояти билан нажот топишимиз, гуноҳимиз кечирилиши, яшашдан мақсадга эга бўлишимиз ва келажакда жаннатда ваъда қилинган уйимизга эга бўлишимиз. Хушхабарни бўлишиш учун бир қанча буюк китоблар бор. Аммо токи сиз ўтган бобда айтиб ўтилган саккиз сабабни ўзлаштириб олмас экансиз, бирор тайёргарлик ҳам сизни Хушхабарни тарғиб қилишга етаклай олмайди. Энг муҳими сиз йўқолган кишиларни уларни худди Худо севганидек севишингиздир. Худо Ўзи севмаган бирорта ҳам кишини яратмаган. Ҳар бир киши У учун муҳимдир. Исо хочда қўллари ёйилган ҳолда турганида ҳам, У “Мен сизларни шунчалик севаман!” деяётганди. Муқаддас Каломда шундай ёзилган, “Ахир, Масиҳнинг севгиси бизни қамраб оляпти-ку! Агар ҳамма одамлар учун Биттаси ўлган бўлса, бу ҳаммаси ўзгани демак, деган хулосага келдик.”(2 Коринфликларга 5:14) Агар сизда дунёдаги топшириғингиз учун қизиқиш бўлмаса, Исо сиз учун хочда нима қилгани ҳақида ўйлаб кўриш учун вақт сарфланг. Биз имонсизлар учун ғамхўрлик қилишимиз керак, чунки Худо шундай қилади. Севги ҳеч қандай танлов қолдирмайди. Муқаддас Каломда шундай ёзилган, “Севгида қўрқув йўқ, аксинча, комил севги қўрқувни қувиб чиқаради.”(1 Юҳанно 4:18) Ота-она ёнаётган бинога боласини қутқариш учун кириб боради, чунки уларнинг боласига бўлган севгиси қўрқувдан кучлидир. Агар сиз атрофингиздаги кишиларга Хушхабарни бўлишишга қўрқаётган бўлсангиз, Худодан қалбингизни уларни севиш учун тўлдиришини сўранг. Муқаддас Каломда шундай ёзилган, “Баъзилар ўйлагандай, Раббимиз берган ваъдасини амалга оширишга имилламаяпти. Аксинча, У ҳеч кимнинг ҳалок бўлишини истамай, ҳамма тавба қилсин, деб сабр-тоқат билан кутиб турибди.”(2 Бутрус 3:9) Агар сиз Масиҳни танимайдиган бирор кишини кўрсангиз, сиз у учун ибодат қилишингиз, унга хизмат қилишингиз ва Хушхабарни бўлишишингиз керак. Агар сизнинг жамиятингизда Худонинг оиласига тегишли бирор киши бўлса, жамоатингиз унги эришишда давом этиши керак. Ўсишни ҳоҳламайдиган жамоат худди дунёга, “Сиз дўзахга боришингиз мумкин” деяётганга ўхшайди. Сиз билган кишиларингиз жаннатга бориши учун нима қилишга тайёрсиз? Уларни жамоатга таклиф қилинг? Ҳикоянгизни бўлишинг? Уларга бу китобни беринг? Уларни овқатга таклиф қилинг? Улар қутқарилгунга қадар улар учун ҳар куни ибодат қилинг? Сизнинг топшириқ майдонингиз атрофингиздир. Худо бераётган имкониятларни ўтказиб юборманг. Муқаддас Каломда шундай ёзилган, “Фурсатни ғанимат билинглар, сафингизда бўлмаганлар билан оқилона йўл тутинглар.”(Колосаликларга 4:5) Сиз сабабли бирор киши жаннатга бораяптими? Жаннатдаги бирор киши сизга “Мен сендан миннатдорман. Мен бу ердалигимнинг сабаби сен мен билан Хушхабарни бўлишганингдир” деб айтадими? Жаннатда сиз туфайли юрган кишилар билан кўришишнинг нақадар қувончли эканлигини тасаввур қилинг. Бирор жоннинг абадий нажот топиши сиз ҳаётда эришадиган ҳар қандай ишдан кўра яхшидир. Фақатгина инсонлар абадий қоладилар. Бу китобда сиз Худонинг ҳаётингиз учун беш мақсадини кўриб чиқдингиз: У сизни Унинг оиласи аъзоси бўлиш учун, Унинг характерининг намунаси бўлиш учун, Унинг улуғворлигини катталаштирувчи бўлишингиз учун, Унинг иноятининг хизматчиси бўлишингиз учун ва Унинг Хушхабарининг бошқаларга хабарчиси бўлиш учун яратган. Ушбу мақсадларнинг фақатгина бешинчиси ерда бажарила олади. Бошқа тўртаси қандайдир абадиятда ҳам давом этаверади. Шунинг учун ҳам Хушхабарни тарғиб қилиш шунчалик муҳимдир; сизда Ҳаёт Хабарини тарғиб қилишингиз ва топшириғингизни адо этишингиз учун қисқа вақт бор. Дунё талабига жавоб берадиган Масиҳий бўлиб етишиш Исо шогирдларига деди: “Бутун жаҳон бўйлаб юринглар ва ҳамма тирик жонга Инжил Хушхабарини тарғиб қилинглар.” Марк 16:15 Ер юзи бўйлаб йўлларинг маълум бўлсин, Барча халқлар билиб олсин нажотинг! Забур 67:2 Буюк Топшириқ сизнинг топшириғингиздир. Сизда қарор қабул қилиш учун танлов бор. Сиз дунё талабига жавоб берадиган Масиҳий бўласиз ёки дунёвий Масиҳий бўласиз. Дунёвий Масиҳий Худога ўзининг шахсий эҳтиёжлари учун мурожаат қилади. Улар қутқарилган, аммо ўзлари ҳақида ўйлайдилар. Сиз уларни севги концерти ёки семинарларида кўришингиз мумкин, аммо уларни топшириқ конференцияларида кўрмайсиз, чунки улар бунга қизиқмайдилар. Уларнинг ибодатлари ўзларининг муҳтожликлари, марҳаматланишлари ва хурсандчиликларига қаратилгандир. Бу “мен биринчи” имонидир: Худо менинг ҳаётимни қандай яхшироқ қиларкан? Улар Худони Унинг мақсади учун эмас, балки ўзларининг мақсадлари учун ишлатишни ҳоҳлайдилар. Аксинча, дунё талабига жавоб берадиган Масиҳий эса бошқаларги хизмат қилиш ва топшириқ учун қутқарилганликларини биладилар. Улар шахсан тайинланишларини қабул қилишга шай турадилар ва Худо томонидан ишлатилиш имтиёзидан хурсандирлар. Бундай Масиҳийлар ер юзидаги тўлиқ тирик Масиҳийлардир. Уларнинг шодлиги, ишончлари ва қизиқишлари тез тарқалади чунки улар ўзгартириш қилишларини биладилар. Улар ҳар эрталаб уйғонганларида Худодан улар орқали янги йўл билан ишлатилишларини кутадилар. Сиз қандай Масиҳий бўлмоқчисиз? Худо сизни тарихдаги энг катта, кенг, турлича ва энг муҳим бўлган шоҳлик – Ўзининг Шоҳлигига қатнашишингизни таклиф қилади. Тарих Унинг ҳикоясидир. У оиласини абадият учун барпо қилаяпти. Ҳеч нарса муҳим эмас ва ҳеч нарса узоқ давом этмайди. Ваҳий китобидан бизга маълумки Худонинг байналминал топшириғи якунланади. Бир кун Буюк Топшириқ Буюк Якунга айланади. Жаннатда “ҳар бир ирқ, элат, миллат ва тилдан” инсонлар тўдаси Исо Масиҳ олдида Уни улуғлаш учун турадилар. Дунё талабига жавоб берадиган Масиҳий бўлиш билан шуғулланиш олдиндан жаннат қандай бўлишини бироз татиб кўришингиз мумкин. Исо Масиҳ шогирдларига “дунёдаги ҳамма жойларга бориш ва Хушхабарни ҳар бир кишига айтишни” буюрганида камбағал ва Яқин Шарқдаги шогирдлар тушкунликка тушишган. Улар юриб боришлари керакми ёки қандайдир ҳайвонга миниб олишлари керакми? Улар сафарга чиқишлари учун шугина бор эди, холос. Уларда океанни кесиб ўтиш учун кемалар йўқ эди, шунинг учун уларда бутун дунёга бора олиш учун жисмоний тўсиқлар мавжуд эди. Ҳозирги кунда бизда самолётлар, кемалар, поездлар, автобуслар ва автомобиллар бор. Бу кичик дунё ва кун сайин кичикроқ бўлиб бормоқда. Сиз уйингизда бўлишингиз керак бўлса бир неча соатда океанни кесиб ўта оласиз. Масиҳийлар учун халқаро топшириқларда қатнашиш тўғри маънода чексиздир. Агар саёҳат агентликларидан сўрасангиз сиз учун дунёнинг ҳар бир бурчагига бориш имконияти бор. Бизда Хушхабарни ёймаслик учун бирор узр йўқ. Ҳозир Интернет орқали дунё янада кичрайиб бормоқда. Телефон ва факсларга қўшимча равишда, ҳар бир имонли дунёдаги ҳар бир давлатдаги киши билан боғлана олиши мумкин. Бутун дунё сизнинг бармоғингиз учидадир. Чекка қишлоқларда ҳам электрон почталар етиб бораяпти, шунинг учун ҳам уйингиздан чиқмасдан туриб ҳам улар билан хушхабарни бўлишишингиз мумкин. Тарихда бирор марта ҳам Топшириқни бажариш бунчалик осон бўлмаган. Масофа, нарх ва саёҳат энди катта тўсиқ эмас. Тўсиқ фақатгина бизнинг ўйлашимиздадир. Дунё талабига мос Масиҳий бўлишингиз учун сиз онгингизга бирор ўзгартириш киритишингиз керак. Сизнинг келажакка нигоҳингиз ва муносабатингиз ўзгариши керак. ҚАНДАЙ ҚИЛИБ ДУНЁ ТАЛАБИГА МОС МАСИҲИЙДЕК ФИКР ҚИЛИШИМИЗ МУМКИН. Ўзингиз ҳақингизда ўйлашдан бошқалар ҳақида ўйлашга ўзгаринг. Муқаддас Каломда шундай ёзилган, “Биродарлар, ўй-фикрда болалардек бўлманглар. Аксинча, ёмонликка нисбатан чақалоқ бўлиб, фикрлашда эса баркамол бўлинглар.”(1 Коринфликларга 14:20) Бу дунё талабларига жавоб берадиган Масиҳий бўлиш учун биринчи қадамдир. Болалар фақат ўзлари ҳақларида ўйлайдилар, катталар эса бошқалар ҳақида ўйлайдилар. Худо шундай буюради, “Ҳар бир киши ўз манфаатинигина эмас, балки бошқаларнинг манфаатини ҳам кўзласин.”(Филиппиликларга 2:4) Албатта, бундай ўзгариш қийин, чунки биз табиатан ўзимиз ҳақимизда ўйлаймиз ва барча рекламалар бизга ўзимиз ҳақимизда ўйлашимизга далда беради. Бу намунани ўзгартиришнинг ўзгартиришнинг бирдан-бир йўли вақт ўтгани сайин Худога тобе бўлиб боришингиздир. Бахтимизга У бизни ўз ҳолимизга ташлаб қўйгани йўқ. “Бизлар эса дунёнинг руҳини олмадик, балки Худо бизга ато қилган бойликларни билиб олишимиз учун, Худодан чиққан Руҳни қабул қилдик.”(1 Коринфликларга 2:12) Имонсизлар билан гаплашганингизда Муқаддас Руҳдан уларнинг руҳий муҳтожликлари ҳақида ўйлашга ёрдам беришини сўрашни бошланг. Машқ қилиш орқали сиз кишиларни учратганингизда улар учун “нафас ибодатини” айтишни одат қилишингиз мумкин. “Ота, бу инсонни сени билишига нима тўсқинлик қилаётганини тушунишимга ёрдам бергин” деб айтинг. Сизнинг мақсадингиз бошқалар руҳий саёҳатларида қаерда эканликларини аниқлаш ва уларни Масиҳга янада яқинроқ келтириш учун қўлингиздан келганини қилишингиз мумкин. Сиз буни Павлуснинг фикрлашини қабул қилиш орқали эришишингиз мумкин. У шундай деган эди, “Мен ҳам ўз манфаатимни эмас, кўпларнинг манфаатини кўзлайман, улар нажот топсин деб, турли йўл билан ҳамманинг кўнглини топмоқчиман.” Тор доирада фикрлашдан кенг доирада фикрлашга ўзгаринг. Худо кенг миқёсдаги Худодир. У доимо бутун дунё учун ғамхўрлик қилиб келган. “Зеро Худо оламни шунчалик севдики, Ўзининг ягона Ўғлини берди, токи Унга ишонга ҳар бир киши ҳалок бўлмасин, балки абадий ҳаётга эга бўлсин.” (Юҳанно 3:16) Азалдан У ҳар бир халқдан оила аъзоларни танлашни ҳоҳлади. Муқаддас Каломда шундай ёзилган, “Худо барча одамзодни бир одамдан яратиб, ер юзига тарқалиб яшашига йўл қўйган. Инсониятнинг белгили даврларини, турли истиқомат жойларини Худо тайин этган. У ҳар биримизга жуда яқин бўлиб, пайпаслаб-пайпаслаб бўлса-да, Мени қидириб топинглар, деб буюрмоқда.”(Ҳаворийлар 17:26-27) Дунёнинг кўп қисми кенг кўламда фикрлайди. Энг катта бизнес корхоналари кўп миллатлидир. Модалар, мусиқа, спорт ва овқатларни бўлишимиз орқали бизнинг ҳаётимиз борган сари бошқа миллатлар билан жипслашиб кетмоқда. Балки сиз кийган кийим ёки ейдиган овқатларингизнинг кўп қисми бошқа давлатларда ишлаб чиқарилгандир. Биз тасаввур қилганимиздан кўра кўпроқ боғланганмиз. Бу кунлар яшаш учун ажойиб кунлардир. Ҳозир олдингидан кўра кўп Масиҳийлар бор. Павлус ҳақ эди. “Ана шу Хушхабар бутун жаҳонга ҳам ёйилди, сизларга ҳам етиб борди. Сизлар Худонинг иноятини эшитиб, чини билан англаб етдингизлар. Ўша кундан бери Хушхабар сизнинг орангизда тобора томир ёйиб, самара бермоқда.”(Колосаликларга 1:6) Кенг кўламда фикрлашнинг биринчи йўли Худодан бошқа давлатлар учун ибодат қилишни сўрашни бошлашдир. Дунё талабига мос Масиҳий дунё учун ибодат қилади. Бирор глобус ёки харита олиб миллатларнинг учун ибодат қилинг. Муқаддас Каломда шундай ёзилган, “Мендан талаб қилгин, токи Элу халқларни насибанг қилай, Бутун ер юзини мулкингга берай.”(Забур 1:8) Ибодат дунёдаги топшириғингиз учун муҳим воситадир. Кишилар бизнинг севгимизни воз кечишлари ёки хабаримизни рад қилишлари мумкин, лекин улар ибодатларимизга нисбатан ҳимоясиздирлар. Худди қитъалараро ракетага ўхшаш, сиз бирор кишидан ундан ўн қадам нарида ёки ўн минг км узоқда турсангиз ҳам ибодатни унинг қалбига мўлжаллай оласиз. Нима учун ибодат қилишингиз мумкин? Муқаддас Калом бизга гувоҳлик бериш имконияти, гапириш учун жасурлик, ишонувчилар учун, хабарнинг тезда тарқалиши учун ва бошқа кўпроқ ишчилар учун ибодат қилишимизни айтади. Ибодат сизни дунё бўйлаб бошқалар билан ҳамкорлигингизни билдиради. Шу билан бирга бошқа хушхабарчилар ва дунё миқёсидаги ҳосилни йиғаётганлар учун ибодат қилишингиз мумкин. Павлус ўзининг ибодат бўйича шерикларига шундай дейди, “Чунки сизлар ҳам биз учун ибодат қилишда иштирок этиб келяпсизлар.”(2 Коринфликларга 1:11) Кенг кўламда фикрлашни ривожлантиришнинг яна бир йўли “Буюк топшириқ кўзи”даги янгиликларини ўқишингиз ва уларни томоша қилишингиздир. Агар бирор жойда ўзгариш ёки келишмовчилик бўлса, сиз амин бўлишингиз мумкинки Худо буни кишиларни Ўзига келтириш учун ишлатади. Кешилар қийинчилик кўраётган бўлсалар, Худони қабул қилишлари осондир. Ўзгариш даражаси ошаётгани сабабли, кўп кишилар илгаригидан кўра ҳозир Хушхабарни эшитишга мойилдирлар. Кенг кўламда фикрлашга ўзгаришнинг яна бир йўли, бошқа давлатга қисқа муддатли лойиҳали топшириққа боришдир. Бошқа давлатда ёки маданиятда бўлишнинг тенги йўқдир. Топшириқни ўрганиш ва муҳокама қилишдан тўхтанг ва уни амалга оширинг! Мен ишонаманки сиз чуқурроққа ўзингизни ташлайсиз. Ҳаворийлар 1:8да Исо бизга намуна берди: “Лекин Муқаддас Руҳ устингизга тушиб келганда, сизлар қувват оласизлар, Қуддусда, Яҳудия билан Самариянинг ҳамма жойида ва ҳатто дунёнинг энг олис ерларида ҳам Менинг шоҳидларим бўласизлар.”(Ҳаворийлар 1:8) Унинг издошлари ўзларининг жамиятлари (Қуддус), давлатлари (Яҳудия), бошқа маданиятлар (Самария) ва бошқа миллатлар (дунёнинг бошқа ерлари)га етиб боришлари керак. Эътибор берган бўлсангиз топшириқ кетма-кет эмас, балки ҳар қандай вақтда содир бўлиши мумкин. Ҳар бир кишида хизматчи бўлиш қобилияти йўқ, лекин ҳар бир Масиҳий қандайдир ушбу тўрт гуруҳларда топшириқ бўйича қатнашиши мумкин. Сиз Ҳаворийлар 1:8ли Масиҳиймисиз? Ушбу тўрт топшириқли мўлжалда қатнашиш учун олдингизга мақсадлар қўйинг. Мен сизни имкон қадар тез бошқа жойларга қисқа муддатли топшириқ билан боришга ундамоқчиман. Қарийб ҳар бир топшириқ агентликлари буни бажаришда сизга ёрдам беришлари мумкин. Бу сизнинг қалбингизни кенгайтиради, қарашингизни катталаштиради, имонингизни кенгайтиради, меҳрибончилигингизни теранлаштиради ва сизни илгари кўрмаган хурсандчилик билан тўлдиради. “Ҳозир ва шу ерда” ўйлашдан абадий ўйлашга ўзгаринг. Ерда вақтингиздан яхши фойдаланишингиз учун абадий қарашга эга бўлишингиз керак. Бу сизни кичик масалаларга ҳаддан ортиқ эътибор беришдан сақлайди ва нима шошилинч нима абадий эканлигини фарқлашингизга ёрдам беради. Павлус шундай деган эди, “Чунки биз кўзга кўринадиган нарсаларга эмас, кўзга кўринмайдиган нарсаларга қараймиз. Кўринадиганлари муваққат, кўринмайдиганлари эса абадийдир.”(2 Коринфликларга 4:18) Биз куч-ғайратимизни сарфлаган нарсалар ҳаттоки бир йилган бормасдан унутилади. Ҳаётингизни вақтинчалик нарсаларга сотманг. Исо шундай деган эди, “Қўлларини омочда тутиб, орқасига қараган ҳеч ким Худонинг Шоҳлиги учун лаёқатли бўлмас.”(Луқо 9:62) Павлус шундай огоҳлантирган, “Бу дунёда истифода қилаётганлар эса истифода қилмагандай яшасинлар. Мана, бу дунёнинг қиёфаси сўлиб боряпти-ку”(1 Коринфликларга 7:31) Топшириғингизга тўсқинлик қилаётган нимага йўл қўйиб беряпсиз? Сизни дунё талабларига мос Масиҳий бўлишингиздан нима сақлаб турибди? Нима бўлишидан қатъий назар, буни олиб ташланг. “Мана, бизнинг атрофимизни ўраб олаётган нақадар йирик шоҳидлар оломони бор экан! Шунинг учун ҳар бир оғирликни, айниқса ҳадеб пойлаб турадиган гуноҳни бир четга улоқтириб ташлайлик, тақдиримиздаги мусобақада сабр-тоқат билан чопайлик.”(Ибронийларга 12:1) Исо бизга “аксинча, куя ва занг еб кетмайдиган, ўғри тешиб таламайдиган у дунёнинг хазиналарини жамланглар”(Матто 6:20) дейди. Биз буни қандай амалга оширамиз? Исонинг нотўғри қабул қилинган гапларидан бири шундайдир, “Мен сизга айтаманки, бу бевафо дунёнинг бойлигидан фойдаланиб дўст орттиринглар, токи бу бойлик тугагач, сизларни абадий маконларга қабул қилсинлар.”(Луқо 16:9) Исо сизга ўртоқларингизни пул билан “сотиб олишни” айтмаяпти. У сизга Худо берган пулингизни кишиларни Исога келтириш учун ишлатишингизни айтаяпти. Улар сизнинг абадий ўртоғингиз бўладилар ва сизни жаннатда яхши қарши оладилар. Бу сиз учун энг яхши молиявий инвестициядир. Сиз балки “Сиз буни ўзингиз билан олиб кетолмайсиз” деган гапни эшитгандирсиз– аммо Муқаддас Калом сизга буни бошқалар у ерга боришлари учун сарфлай олишингизни айтади. Муқаддас Каломда шундай ёзилган, “Келажакда ҳақиқий ва мангу ҳаётга эришмоқ учун, ўзларига соғлом таянч бўладиган маънавий хазина тўплансинлар.”(1 Тимўтийга 6:19) Узр сўраш ҳақида ўйлашдан топшириғингизни бажариш учун самарали йўлларни қидиришни бошланг. Агар сиз ҳақиқатан ҳам ҳоҳласангиз, буни бажариш учун доимо йўллар ва сизга ёрдам берадиган агентликлар бор. Асосий узрлар шундайдир: • “Мен фақат инглиз тилида гаплашаман.” Бу сиз учун афзалликдир, чунки дунёда бир қанча мамлакатларда кишилар инглиз тилини ўрганишни ва инглиз тилида гаплашишни ҳоҳлайдилар. • “Менда таклиф қилиш учун ҳеч нарса йўқ.” Сизда бор. Сиздаги ҳар бир тажриба ва қобилият қаердадир ёрдам бериши мумкин. • “Мен жуда кексаман (ёки жудо ёшман).” Кўпгина топшириқ агентликларида ёшга мос қисқа муддатли лойиҳалар бор. Сараҳ жуда кексалиги ва Йеремия жуда ёшлигидан шикоят қилганида Худо икковларининг узрларини ҳам рад қилди. “ “Ундай демагин” деб жавоб қайтарди Худованд “Сен Мен юборган жойга боришинг ва Мен сенга айтганларимни етказишинг керак. Кишилардан қўрқма, чунки Мен сен билан бирга бўламан.”(Йеремия 1:7-8) Балки сиз бунинг учун Худодан махсус чақириқ бўлиши кераклигига ишонгандирсиз ёки сиз бирор ғайриоддий ҳис-туйғу ва тажрибага эга бўлишингизни кутаётган бўлишингиз мумкин. Аммо Худо бу чақириқни аллақачон такрорлаганди. Биз ҳар биримиз ҳаётимизда Худонинг беш мақсадини бажаришга чақирилганмиз: улуғлаш, биродарчилик, Масиҳга ўхшаб ўсиш, хизмат қилиш ва Худо билан биргаликда дунёда топшириқда бўлиш. Худо фақатгина баъзи кишиларини ишлатишни ҳоҳламайди; У барча кишиларини ишлатишни ҳоҳлайди. Биз Худо учун топшириқда бўлишга чақирилганмиз. У Ўзининг бутун жамоатини бутун дунёга Хушхабарни айтишига чақиради. Кўпгина Масиҳийлар ҳаётларида Худонинг режасини унутганлар, чунки улар Худодан ҳеч қачон бошқа жойда хизмат қилишни сўрамаганлар. Балки қўрқув ёки эътиборсизликдан улар бошқа маданиятларда хизмат қилиш учун онгларини ёпиб қўйганлар. Агар сиз йўқ демоқчи бўлсангиз, сиз бошқа йўллар ва эҳтимолликларни кўриб чиқишингиз керак ва Худодан келаётган йилларда сиздан нима ҳоҳлашини сўраб жиддий ибодат қилишингиз керак. Тарихда бундай имкониятни бир қанча кишилар ҳоҳлаганлар ва ҳозир бунинг учун ҳозир бир қанча эшиклар очиқдир. Агар сиз Исога ўхшамоқчи бўлсангиз, сизда бутун дунё учун қалб бўлиши керак. Сиз фақатгина оилангиз ва дўстларингизнинг Исога келишлари билан чегараланиб қолмаслигингиз керак. Дунёда 6 миллиарддан ортиқ киши бор ва Исо Ўзининг барча йўқолган фарзандлари топишилишини ҳоҳлайди. Исо шундай деганди, “Ким Мен ва Инжил учун жонини берса, жонини қутқаради.”(Марк 8:35) Буюк Топшириқ сизнинг топшириғингиздир ва ўзингизнинг қисмингизни бажаришингиз маъноли яшашингизнинг сиридир. Ҳаётингизни мувозанатга келтириш Шундай қилиб, қандай яшаётганингизга ўзингиз диққат қилиб қаранглар. Нодонлар каби эмас, доно кишилар каби кун кучиринглар. Эфесликлар 5:15 Эй севганларим, буларни олдиндан билар экансиз, эҳтиёт бўлинглар, яна бошбошдоқ одамларнинг ғавғоси билан йўлдан озманглар, топган қарорингиздан айниманглар. 2 Бутрус 3:17 Мувозанатга эга бўлганлар бахтлидир; Улар узоқроқ ишлайдилар. Ёзги Олимпиадалардаги ўйинлардан бири пентатлондир. Пенталон беш босқичдан ташкил топган: милтиқ отиш, қиличбоўлик, отда чопиш, югуриш ва сузишдир. Ушбу ўйинда қатнашувчининг мақсади фақат бир босқичда эмас, балки барча босқичларда муваффақиятга эришишдир. Сизнинг ҳаётингиз ҳам беш мақсадга асосланган пентатлондан иборатдир ва сиз уларни мувозанатда сақлашингиз керак. Бу мақсадлар Ҳаворийлар 2 даги энг биринчи Масиҳийлар томонидан яшалган, Эфесликлар 4 да Павлус томонидан тушунтирилган ва Юҳанно 17да Исо томонидан айтиб ўтилган, аммо булар Исонинг Буюк Амри ва Буюк Топшириғида қисқача баён қилингандир. Ушбу икки гап ушбу китопнинг асосий мавзусидир – Худонинг ҳаётингиздаги беш мақсадидир. 1. “Худони бутун қалбингиз билан севинг”: Сиз Худонинг мамнунияти учун яратилгансиз, шунинг учун ҳам сизнинг мақсадингиз улуғлаш орқали Худони севишингиздир. 2. “Қўшнингизни ўзингиз каби севинг”: Сиз хизмат қилиш учун яратилгансиз, шунинг учун ҳам сизнинг мақсадингиз хизмат орқали бошқаларга севги кўрсатишингиздир. 3. “Бориб шогирдлар орттиринг”: Сиз топшириқ учун яратилгансиз, шунинг учун сизнинг мақсадингиз хушхабар орқали Худонинг хабарини бўлишишингиздир. 4. “уларни ... чўмдиринг”: Сиз Худонинг оиласи учун шакллантирилгансиз, шунинг учун сизнинг мақсадингиз биродарчилик орқали унинг жамоатига бирлашишингиздир. 5. “уларга барча ишни қилишни ўргатинг...”: Сиз Масиҳга ўхшаш учун яратилгансиз, шунинг учун сизнинг мақсадингиз шогирдлик орқали етукликка эришишингиздир. Буюк Амрга ва Буюк Топшириққа бағишланишингиз сизни етук Масиҳий қилиб етиштиради. Ушбу беш мақсадларни мувозанатни сақлаш осон эмас. Биз ҳар биримиз ўзимизга ёққан мақсадни бўрттириб кўрсатишга мойилмиз. Жамоатлар ҳам худди шундай қилади. Аммо сиз ҳаётингизни мувозанатда сақлашингизнинг учун бирор кичик гуруҳга боғланиш ва руҳий соғлиғингизни баҳолаб боришингиз, руҳий ўсишингизни бирор шахсий дафтарга қайд қилиб боришингиз ва ўрганганларингизни бошқаларга етказишингиз керак. Булар мақсад сари йўналтирилган ҳаётнинг муҳим ҳаракатларидир. Агар сиз ҳақиқатан ҳам бунинг учун жиддий бўлсангиз, сиз ушбу одатларни ривожлантиришингиз керак. Буларни бирор руҳий ҳамкор ёки кичик гуруҳ билан гаплашинг. Ушбу китобдаги тамойилларни ўзлаштиришнинг энг яхши йўли буни бирор кичик гуруҳдаги кишилар билан муҳокама қилишингиз керак. Муқаддас Каломда шундай ёзилган, “Темир темирни ўткирлайди, инсон эса дўстини.” (Сулаймон Ҳикматлари 27:17) Биз жамиятда энг яхши ўрганамиз. Мулоқот орқали онгимиз чархланади ва ишончимиз теранлашади. Мен сизга дўстларингиздан иборат бирор кичик гуруҳ ташкил қилиб Мақсад Сари Йўналтирилган Ҳаёт китобини ўқиш учун ҳар ҳафтада маълум вақт сарфлаб ушбу бобларни такрорлаб чиқишингизни тавсия қиламан. Ҳар бир бобнинг маъносини ва уни тадбиғини муҳокама қилинг. “Хўш нима бўпти?” ва “Энди нима қилиш керак?” деган саволларни сўранг. Бу мен учун, оилам ва жамоат учун нимани билдиради? Бу билан нима қилмоқчиман? Павлус шундай деган, “Сизлар мендан нимани ўрганиб қабул қилган бўлсангиз, нимани эшитиб, кўрган бўлсангиз, ўшани қилинглар, шунда тинчлик берган Худо сизларга ёр бўлади.”(Филиппиликларга 4:9) Иловаларда кичик гуруҳингизда ёки Якшанба мақтабларида муҳокама қилиш учун саволлар тузиб чиқилган. Кичик гуруҳ бир қанча афзалликларни берадики, бунга фақат китоб орқали эришолмайсиз. Сиз ўрганганларингизни қабул қилиш ва уларни беришингиз керак. Сиз ҳақиқий ҳаёт тажрибаларини муҳокама қилишингиз мумкин. Сиз ушбу мақсадларда яшашни бошлаганингиздан кейин бир-бирингизга далда беришингиз, ибодат қилишингиз ва қўллаб-қувватлашингиз керак. Ёдингизда бўлсин, биз алоҳида эмас, балки биргаликда ўсишимиз керак. Муқаддас Каломда шундай ёзилган, “Шунинг учун ҳозир ҳам қилаётганингиздек, бундан кейин ҳам бир-бирингизга далда бериб, ёрдам қилинглар.”(1 Салоникаликларга 5:11) Сиз бирор гуруҳ билан ушбу китобни кўриб чиққанингиздан кейин, бошқа мақсад сари йўналтирилган ҳаётга оид китобларни кўриб чиқишингиз мумкин. Шу билан бирга мен сизга шахсан Муқаддас Каломни ўрганишингизга чақираман. Мен сизга Муқаддас Каломда минглаб парчалар ва изоҳлар келтирдимки, уларни ўрганиб чиқишингиз мумкин. Мен ҳар кунлик ўқишингиз миқдорини аниқлашимда, қўлланилган оятлардаги маъноларнинг қандай ажойиблигини кўрдим. Аммо Муқаддас Калом матнли, бобли ва ҳаттоки бутун китобли ўрганилиши керак. Мунтазам руҳий соғлиғингизни текшириб боринг. Беш мақсадни мувозанатда сақлашингизнинг яна бир йўли мунтазам ўзингизни баҳолаб боринг. Худо ўз-ўзини баҳалашга одатини қадрлайди. Энг камида Муқаддас Калом бизга руҳий соғломлигимизни текшириб кўришимизни айтади. “Шунинг учун инсон ўз-ўзини имтоҳон қилсин, шундан сўнг нондан есин ва косадан ичсин”(1 Коринфликларга 11:28) Муқаддас Каломда шундай ёзилган, “Ўз-ўзингизни текширинглар: имонда турибсизларми? Ўзингизни синаб кўринглар: Исо Масиҳ ичингизда эканини биляпсизларми?”(2 Коринфликларга 13:5) Жисмонан соғломлигингизни текшириб кўришингиз учун мунтазам равишда доктор кўригидан ўтиб, унинг хулосалари – қон босимингиз, иссиғингиз, вазнингиз ва бошқаларни баҳолашингиз керак. Руҳан соғломлигингизни билишингиз учун улуғлаш, биродарчилик, характерда ўсиш, хизмат ва топшириғингиз белгиларини мунтазам равишда текшириб боришингиз керак. Йеремия шундай маслаҳат берганди, “Келинг қандай яшаётгинимизни яхшилаб кузатайлик ва ҳаётимизни Худо учун тартиблаб чиқайлик.”(Йиғилар 3:40) Сэддлбек жамоатида биз кишиларнинг шахсан ўзларини баҳолашлари учун қўлланса тузиб чиқдикки, бу минглаб кишилар учун Худонинг мақсадида туришда фойдали бўлди. Агар сиз бунинг нусҳасини олмоқчи бўлсангиз, free@purposedrivenlife.com номли электрон манзилга хат ёзинг. Сиз ушбу кичик қўлланма ҳаётингизни қанчалик мувозанатда сақлашидан ҳайратланасиз. Павлус шундай деган эди, “Энди бу ишни охирига етказинглар, чин кўнгилдан, қўлингиздан келганича битиришга ҳаракат қилинглар.”(2 Коринфликлар 8:11) Ўсишингизни бирор дафтарга қайд қилиб боринг. Худонинг мақсадини бажо келтираётганингиз жараёнини мустаҳкамлашингизнинг энг яхши йўли руҳий дафтар тутишдир. Бу кундалик воқеаларнинг дафтари эмас, балки сиз унутишни ҳоҳламайдиган дарсларнинг қайдномасидир. Муқаддас Калом шундай ёзилган, “Демак, биз эшитганларимиздан қайтмаслик учун буларга жуда кўп диққат қилишимиз керак.”(Ибронийларга 2:1) Биз қайд қилган нарсамизни эслай оламиз. Ёзиб бориш Худо ҳаётингизда нималар қилаётганлигини аниқлашингизга ёрдам беради. Досн Тротман шундай деган, “Агар бармоқ учларингиздан ўтсагина фикрларингиз бир-бирларини тушуна оладилар.” Муқаддас Каломда Худонинг кишиларга руҳий дафтар тутиш кераклигини айтганлиги ҳақида бир қанча мисоллар бор, “Худованднинг йўриғи билан Мусо уларнинг саёҳати жараёнини ёзиб борди.”(Сонлар 33:2) Сиз Мусо Исроилнинг руҳий саёҳатини қайд қилиб боришида Худога бўйсунганидан хурсанд эмасмисиз? Агар у дангаса бўлганида, биз Чиқиш китоби ўргатган ажойиб ҳаёт дарсларидан бехабар қолардик. Сизнинг руҳий саёҳатингиз Мусоникидек кенг миқёсида ўқилмаса ҳам, лекин у муҳимдир. Муқаддас Каломнинг бошқа таржимасида шундай ёзилган, “Муса саёҳатларни ҳар бир даврини ёзиб борди.” Сизнинг ҳаётингиз саёҳатдир, саёҳат эса кундалик дафтарига лойиқдир. Мен умид қиламанки, сиз мақсадли ҳаёт сари яшашингизда руҳий саёҳатингизнинг босқичларини ёзиб борасиз. Фақатгина ёқимли нарсаларни ёзманг. Худди Довуддек, шубҳаларингизни, қўрқувларингизни ва Худо билан тортишувларингизни ҳам ёзиб боринг. Бизнинг энг буюк ҳаётий дарсларимиз оғриқ орқали вужудга келади ва Худо бизнинг кўз ёшларимизни қайд қилиб боради. Агар муаммолар юзага келса, ёдингизда бўлсинки, Худо буларни ҳаётингизда беш мақсадни амалга ошириш учун қўллайди. Муаммолар сизни диққатингизни Худога қаратишингизга, бошқаларни биродарчиликка жалб қилишингизга, Масиҳга ўхшаш характер шакллантиришга, сизни хизмат билан таъминлашга ва сизга гувоҳлик беришга ундайди. Ҳар бир муаммо мақсадга йўналтирилгандир. Аянчли кечинмалар ўртасида, Забур саносини ёзувчи шундай деган, “Ушбулар келажак насл учун ёзилсин, Токи туғилажак қавм ҳамду сано ўқисин!”(Забур 101:19) Худо сизга ерда қандай ёрдам берганининг гувоҳлигини келгуси авлодларга ҳам сақлаб қолишга бурчлисиз. Бу гувоҳлик сиз жаннатга тушганингиздан кейин ҳам гапираверади. Билганингизни бошқаларга етказинг. Агар сиз ўсишни ҳоҳласангиз, ўрганишнинг энг яхши йўли аллақачон ўрганганингизни бошқаларга ҳам етказинг. Сулаймон Ҳикматлари бизга шундай дейди, “Сахийнинг бири икки бўлади, бошқаларга яхшилик қилганнинг ўзи ҳам яхшилик кўради.”(Сулаймон Ҳикматлари 11:25) Ички тушунчаларни бошқаларга етказган киши Худодан яна кўпроқ олади. Сиз ҳаётнинг мақсадини тушунганингиздан кейин, хабарни бошқаларга етказиш сизнинг бурчингиздир. Худо сизни Унинг хабарчиси бўлишга чақиряпти. Павлус шундай деган, “Кўп шоҳидлар ҳузурида сен мендан нима эшитган бўлсанг, бошқаларга ҳам таълим беришга қобилиятли, ишончли одамларга топширгин.”(2 Тимўтийга 2:2) Ушбу китобда мен сизга бошқалар менга ҳаётнинг мақсадлари ҳақида ўргатганларини етказдим; буни бошқаларга етказиш сизнинг бурчингиздир. Сиз балки ҳаётни мақсадини билмайдига юзлаб кишиларни танирсиз. Ушбу ҳақиқатларни болаларингиз, дўстларингиз, қўшниларингиз ва ишлайдиган кишиларингиз билан бўлишинг. Қанчалик кўп билсангиз, Худо сиздан ушбу билимни бошқаларга ёрдам бериш учун ишлатишингизни шунчалик кўп кутади. Ёқуб шундай деган, “Шундай қилиб, ким хайрли иш қилишни билса-ю, уни амалда қилмаса, гуноҳ ҳисобланади.”(Ёқуб 4:17) Билим маъсулиятни кўпайтиради. Аммо ҳаётнинг мақсадини етказиш мажбуриятдан кўра муҳимроқдир; бу ҳаётнинг энг катта имтиёзларидан биридир. Агар ҳар бир киши ўзининг мақсадини билганида дунё қандай бошқача бўлишини тасаввур қилинг. Павлус шундай деган, “Сен бу тўғрида биродарларингга ўгит-насиҳат қилсанг, Исо Масиҳнинг лаёқатли хизматкори бўласан. Имонимизнинг улуғ ақида ва таълимотларини ўзлаштириб, булардан руҳан озиқланиб борасан.”(1 Тимўтийга 4:6) БУ ҲАММАСИ ХУДОНИНГ УЛУҒВОРЛИГИ УЧУНДИР. Биз ўрганганимизни бошқаларга етказишимизнинг сабаби Худонинг улуғворлиги ва Унинг Шоҳлигининг кенгайиши учундир. Хочга михланишидан олдинги тунда, Исо Отасига шундай деган эди, “Сен Менга топширган вазифани Мен адо этиб, ер юзида Сени улуғладим.”(Юҳанно 17:4) Исо буларни айтган вақтда ҳали хочга михланманган эди, шунинг учун У қайси “иш”ни тугатган эди? Ушбу гапда У нажотдан бошқа бир нарса ҳақида гапираяпти. Жавоб Унинг кейинги йигирма гапида мужассамлашган. Исо Отасига охирги уч йилда нималар қилгани ҳақида гапираётган эди: шогирдларини Худонинг мақсадлари учун яшашга тайёрлаётган эди. У шогирдларга Худони севишга ва уни билишга (улуғлаш) ёрдам берди, бир-бирларини севишга (биродарчилик) ўргатди, улар етукликка эришишлари учун Калом берди (шогирдлик), уларга хизмат қилишни ўргатди (хизмат) ва уларни бошқаларга айтиш учун юборди (топшириқ). Исо мақсад сари йўналтирилган ҳаётнинг намунасидир ва У бошқаларга қандай яшашни ўргатди. Бу Худога улуғворлик келтирган “иш”дир. Бугун Худо ҳар биримизни шундай ишга чақиряпти. У биздан нафақат ушбу мақсадлар билан яшашни, балки бошқаларга ҳам шундай яшашни ўргатишимизни ҳоҳлайди. Худо биздан кишиларга Масиҳни таништиришимизни, уларни Худо билан бирга бўлишга ўргатишни, уларга етукликка эришишни ўргатишимизни ҳамда хизматдаги ўринларини топишларини ва бошқаларга ҳам шундай қилишларига юборишимизни ҳоҳлайди. Бу мақсадли ҳаёт яшаш деб номланади. Ёшингиздан қатъий назар бундан кейинги ҳаётингиз энг яхши ҳаётингиз бўлиши ва сиз бугундан бошлаб мақсадли ҳаётда яшашингиз мумкин. Мақсад билан яшаш Инсонларнинг юрагида ният кўп, лекин фақат Эгамизнинг айтгани амалга ошади. Сулаймон Ҳикматлари 19:21 Довуд Худонинг амри билан ўз наслига хизмат қилганидан кейин вафот этди ва ота-боболари сингари кўмилиб, унинг танаси чириб кетди. Ҳаворийлар 13:36 Мақсад билан яшаш ҳақиқатан яшашнинг ягона йўлидир. Кўп кишилар ҳаётда уч асосий масалаларда қийналадилар. Биринчиси ким эканликларини билиш, яъни ўзликлари: “Мен кимман?” Иккинчиси муҳимликлари: “Мен муҳимманми?” Учинчиси таъсирликлари: “Ҳаётдаги ўрним нима?” Ушуб уч саволга жавоб Худонинг ҳаётингиздаги беш мақсадида айтиб ўтилган. Иккинчи қаватдаги уйда Исо шогирдлари билан хизматига хулоса қилар экан, У намуна тариқасида шогирдларининг оёқларини ювди ва шундай деди, “Агар гапимни уққан бўлсангиз, бунга амал қилинглар ва бахтли бўласизлар.”(Юҳанно 13:17) Худо сиздан нима қилишингизни ҳоҳлашини билган вақтингизда, уни амалга оширганингизда марҳамат келади. Биз қирқ кунлик саёҳатнинг охирига келак эканмиз, сиз Худонинг ҳаётингиздаги мақсадини билганингиздан кейин уни бажо келтирсангиз ҳақиқатан марҳаматланасиз. Бу балки бошқа ишларни бажаришни тўхтатишингизни билдириши мумкин. Ҳаётингизда бажаришингиз мумкин бўлган бир қанча “яхши” ишлар бор, аммо Худонинг мақсадлари сиз бажаришингиз шарт бўлган ишлардир. Афсуски, чалғиб кетиш ва муҳим нарсани унутиш жуда осондир. Нима муҳимлигидан оғиб кетиш ва секин асталик билан мақсаддан четлашиш осондир. Бунинг олдини олиш учун ҳаётингиз учун мақсад жумлани тузиб, уни мунтазам такрорлаб туришингиз керак. ҲАЁТ МАҚСАДИ ЖУМЛАСИ НИМА ЎЗИ? Бу Худонинг ҳаётингиздаги мақсадини қисқартирилган жумласидир. Ўзингизни сўзларингизда Худонинг ҳаётингиздаги беш мақсадига бағишланишингиз жумласини тузиб чиқинг. Мақсад жумласи вазифалар рўйхати эмасдир. Вазифалар вақтинчаликдир; мақсадлар эса абадийдир. Муқаддас Каломда шундай ёзилган, “Худованднинг нияти эса боқий туради, Наслдан-наслга жорий бўлади Унинг дил муроди.”(Забур 32:11) Бу сизнинг ҳаётингизни йўналтирадиган жумладир. Мақсадингизни қоғозга ёзишингиз сизни ҳаётингиздаги йўлларингизни аниқроқ ўйлашга ундайди. Муқаддас Каломда шундай ёзилган, “Сўқмоқларингни тўғрилагин, барча йўлларинг мустаҳкам бўлсин.”(Сулаймон Ҳикматлари 4:26) Ҳаёт мақсади жумласи фақатгина сиз вақингизни, ҳаётингизни ва пулингизни қандай сарфламоқчи эканлигингиз эмас, сиз нима қилмаслигингиз кераклигига ҳам ишорадир. Сулаймон ҳикматларида шундай дейилади, “Фаҳм-фаросатли инсон доноликка қарайди, нодоннинг кўзи эса дунёнинг нариги четида.”(Сулаймон Ҳикматлари 17:24) Бу сизга “муваффақият”ни аниқлаштирувчи жумладир. Бу сизга дунё айтгани эмас, сиз ишонганингиз муҳимлигини айтади. Бу қадрятларингизни аниқлаштиради. Павлус шундай деган эди, “Сизлар юқори қадриятни қадрламоғингиз лозим, токи Масиҳнинг келадиган кунида пок ва беайб бўлинглар.”(Филиппиликларга 1:10) Бу ролингизни аниқлаштирувчи жумладир. Сизда ҳаётингизнинг турли босқичларида турлича ролингиз бор, аммо мақсад ҳеч қачон ўзгармайди. Улар сизнинг энг катта ролингиздан ҳам буюкдир. У сизнинг шаклингизни ифодаловчи жумладир. Бу Худо сизни ягона қилиб шакллантирганини акс эттиради. Ҳаёт мақсадингиз жумласини тузиб чиқиш учун вақт ажратинг. Бир ўтиришда уни тузиб чиқишга ёки уни мукаммал қилиб тузишга ҳаракат қилманг; фикрларингиз келиши билан уларни ёзиб чиқинг. Жумлангизни тузиб чиқар экансиз, қуйидаги саволларни ўйлаб кўринг. ҲАЁТНИНГ БЕШ БУЮК САВОЛЛАРИ Ҳаётимнинг маркази нима бўлади? Бу улуғлаш саволидир. Ким учун яшамоқчисиз? Ҳаётингизни нима атрофида қурмоқчисиз? Сиз ҳаётингизни мансабингиз, оилангиз, спорт ёки қизиқишингиз, пул, хурсандчилик қилиш ёки бошқа ҳаракатларга қаратишингиз мумкин. Булар яхши нарсалардир, аммо улар ҳаётингизнинг марказига тегишли эмас. Агар ҳаётингиз синишни бошласа, буларнинг бирортаси ҳам сақлаб қололмайди. Сизга мустаҳкам турадиган марказ керакдир. Шоҳ Аса Яҳудо кишиларига “ҳаётлари марказида Худо бўлишини айтди” (Йилномалар 14:4) деди. Тўғриси, ҳаётингизни маркази сизнинг худонгиздир. Қачонки ҳаётингизни Масиҳга бағишласангиз, У марказга кўчади, лекин сиз улуғлаш орқали Уни ўша ерда сақлашингиз керак. Павлус шундай деган, “Масиҳни имон билан дилингизга жо қилинглар. Масиҳнинг севгиси қалбингизда илдиз отиб, маҳкам ўрнашсин.”(Эфесликларга 3:17) Худо ҳаётингизнинг марказида эканлигини қаердан биласиз? Агар Худо ҳаётингизнинг марказида бўлса, сиз Уни улуғлайсиз. Агар шундай бўлмаса, сиз ташвишланасиз. Ташвиш Худонинг четга чиқиб қолганига ишорадир. Агар сиз Уни яна марказга қўйсангиз, сизда яна тинчлик бўлади. Муқаддас Каломда шундай ёзилган, “Шунда инсон хаёлига сиғмайдиган, Худо берган тинчлик сизнинг кўнглингиз ва фикр-хаёлингизни хотиржам қилади.”(Филиппиликларга 4:7) Ҳаётимнинг характери қандай бўлади? Бу шогирдлик саволидир. Сиз қандай киши бўлиб етишасиз? Худо сиз нима қилишингиздан кўра ким бўлиб етишишингизга кўпроқ эътибор беради. Ёдингизда бўлсин, сиз мансабингизни эмас, балки характерингизни абадиятга олиб кетасиз. Улар устида ишлаш учун характерлар рўйхатини тузиб чиқинг ва уларни ҳаётингизда ривожлантиринг. Сиз Муқаддас Руҳ мевалари ёки Гўзалликлардан бошлашингиз мумкин. Бутрус шундай деган, “Буларни назарда тутиб, имонингизни бут қилишга жон куйдирингларэ Шундай қилиб, имонингиз устига фазл-камолотга эга бўлинглар. Фазл-камолотингиз устига онг-билимга эга бўлинглар.”(2 Бутрус 1:5) Агар қоқилиб кетсангиз таслим бўлиб ташлаб кетманг. Масиҳга ўхшаш характерни ўзлаштириш бутун умр давом этади. Павлус Тимўтийга шундай деган, “Ўзингга ва таълимотингга эҳтиёт бўл, фаолиятингни астойидил давом эттир. Бу билан ўзингни ҳам, тингловчиларингни ҳам қутқарасан.”(1 Тимўтийга 4:16) Ҳаётимнинг ҳиссаси нима бўлади? Бу хизмат саволидир. Масиҳнинг танасидаги хизматингиз нима бўлади? Руҳий инъомларингиз, қалбингиз, қобилиятингиз, шахсиятингиз ва тажрибаларингизни билганингиздан кейин Худонинг оиласидаги ролингиз нима бўлади? Сиз қандай ўзгартириш қиласиз? Танада мен хизмат қилишим учун шаклланган махсус бирор гуруҳ борми? Павлус хизматингизни адо этишингизнинг ажойиб афзалликларини айтиб ўтди: “Бу муқаддас бурчнинг ижро бўлиши билан нафақат Худо азизларининг камчиликлари бўлдирилади, балки кўпчилик одамлар ҳам Худога кўпдан-кўп ташаккур айтишга сабаб топади.”(2 Коринфликларга 9:12) Сиз бошқалар учун хизмат қилиш учун шакллантирилган бўлсангиз ҳам, ҳаттоки Исо ҳам ердаги барча кишиларнинг муҳтожликларини қондирмади. Сиз шаклингизга қараб кимга энг яхши ёрдам бера олишингизни танлашингиз керак. Сиз “Мен кимга кўпроқ ёрдам бермоқчиман?” деб сўрашингиз керак. Исо шундай деган, “Сизлар Мени эмас, Мен сизларни танладим. Бориб ҳосил беринглар ва ҳосилингиз боқий бўлсин, деб сизларни танладим.”(Юҳанно 15:16) Ҳар биримиз турли меваларни етиштирамиз. Менинг ҳаётимнинг алоқаси қандай бўлади? Бу менинг имонсизларга топшириғимдир. Сизнинг топшириқ жумлангиз ҳаётингиз мақсади жумласининг бир қисмидир. Бу сизнинг гувоҳлигингиз ва Хушхабарни бошқалар билан бўлишишингизни ўз ичига олади. Ундан ташқари сиз Худо сизга дунё билан бўлишиш учун берган художўй эҳтирослар ва ҳаёт дарсларини рўйхатини тузиб чиқишингиз керак. Сиз Масиҳда ўсиб борар экансиз, сиз диққатингизни жалб қилишингиз мумкин бўлган махсус мўлжалли кишилар гуруҳини беради. Буларни жумлангизга қўшишга амин бўлинг. Агар сиз ота-она бўлсангиз, болаларингизни Масиҳни танитишда ўстиришингиз, уларнинг ҳаётларида Худонинг мақсадини тушунишга ёрдам беришингиз, ва уларни дунёга жўнатишингиз топшириғингизнинг бир қисмидир. Сиз Жошуанинг жумласини кўшиб кўйишингиз мумкин: “Мен ва менинг оилам Худога хизмат қиламиз.”(Наби Ясу 24:15) Албатта, бизнинг ҳаётимиз биз айтаётган хабарни қўллаб-қувватлаши ва уни исботлаши керак. Имонсизлар Муқаддас Калом ишончли деб қабул қилишларидан олдин, улар бизнинг ишончли эканлигимизни билишни ҳоҳлайдилар. Шунинг учун Муқаддас Калом шундай дейди, “Фақат Масиҳнинг Хушхабарига муносиб равишда кун кечиринглар. Мен ҳоҳ келиб дийдорингизни кўрсам ҳам, ҳоҳ сизлардан узоқ бўлсам ҳам, аллақачон эшитганимдек, сизлар имонда собитқадам бўлиб, Инжил йўлида якдиллик билан куришиб бораётганингизни билиб олай.”(Филиппиликларга 1:27) Ҳаётимнинг жамияти нима бўлади? Бу биродарчиликка оид саволидр. Сиз бошқа имонлиларга ва Худонинг оиласига бағишланганингизни қандай намойиш этасиз? Бошқа Масиҳийлар билан “бир бирингиз” амрини қандай амалга оширасиз? Ҳаракатдаги аъзо сифатида қайси жамоатга қўшиласиз? Сиз етук бўлиб борганингиз сайин, Масиҳнинг Танасисин севишни ва учун қурбон бўлишни ҳоҳлайсиз. Муқаддас Каломда шундай ёзилган, “Эй эрлар, Масиҳ имонлилар жамоатини севиб, улар учун Ўзини қандай фидо қилган бўлса, сизлар ҳам хотинларингизни шундай севинглар.”(Эфесликларга 5:25) Сиз Худонинг жамоати учун севгингиз ифодасини ҳам жумлангизга қўшиб қўйишингиз керак. Сиз ушбу саволларга жавоб ҳақида ўйлар экансиз, ушбу мақсадларнинг ҳар бир ҳақида сизга гапирган оятларни қўшиб қўйинг. Ушбу китобда бир қанча оятлар бор. Ҳаётий жумлангизни ўзингиз ҳоҳлагандек тузишингиз учун ҳафталар ёки ойлар керак бўлиши мумкин. Ибодат қилинг, бу ҳақда ўйланг, яқин дўстларингиз билан гаплашинг ва Каломга асосланинг. Сиз жумлангизни якуний шаклга келтиргунча бир қанча бошқадан ёзишингизга тўғри келиши мумкин. Ҳаттоки шунда ҳам, Худо сизга очиқлик берганига қараб бир қанча кичик ўзгартиришлар қилишингиз мумкин. Бунга қўшимча равишда, жумлани тузишда уни яхшироқ ёдда сақлашингиз ва ундан илҳомланишингизга қараб қисқартирилган сўзлар ёки машҳур сўзлардан фойдаланишингиз мумкин. Шунда ўзингизни ҳар куни эслай оласиз. Сулаймон шундай маслаҳат берган, “Чунки бу сўзларни қалбингда сақласанг, дилинг яшнайди, улар доим тилингда тайёр бўлсин.”(Сулаймон Ҳикматлари 22:18) Қуйида бир қанча мисоллар мавжуд: • “Менинг ҳаётдаги мақсадим бутун қалбим билан Масиҳни улуғлаш, шаклим билан унга хизмат қилиш, Унинг оиласи билан биродарчиликда бўлиш, характерда Унинг каби бўлиш ва Унга улуғворлик келтириш учун Унинг дунёдаги топшириғини бажариш” • “Менинг ҳаётий мақсадим Масиҳ оиласининг аъзоси, Унинг характерининг намунаси, Унинг иноятининг хизматчиси, Каломининг хабарчиси ва улуғворлигини қувватлантирувчиси бўлишимдир.” • “Менинг ҳаётий мақсадим Масиҳни севиш, Унда ўсиш, Уни бўлишиш ва жамоат орқали Унга хизмат қилиш ва оиламни ҳамда бошқаларни Унга олиб келишдир.” • Менинг ҳаётий мақсадим Буюк Топшириқ ва Буюк Амрга буюк бағишланишимдир.” • “Менинг мақсадии Масиҳдек бўлиш; менинг оилам жамоатдир; менинг хизматим __________________; менинг топшириғим _________________; мени етакловчи куч Худонинг улуғворлигидир.” Сиз “Менинг ишим ёки оилам ёки қаерда яшашим ёки мактабга боришим ҳақида Худонинг режаси қандай?” деб ўйлаётган бўлишингиз мумкин. Самимийлик билан айтаманки, булар ҳаётингиздаги иккинчи даражали масалалардир ва буларни қондириш учун Худонинг сиз учун иродасида бир қанча имкоятлар бор. Муҳими сиз қаерда яшаш ёки ишлаш ёки кимга ўйланишингиздан қатъий назар Худонинг иродасини бажаришингиздир. Бу қарорлар мақсадингизни қўллаб қувватлаши керак. Муқаддас Каломда шундай ёзилган, “Инсоннинг юрагида ният кўп, лекин фақат Эгамизнинг айтгани амалга ошади.”(Сулаймон Ҳикматлари 19:21) Режаларингиз эмас, ҳаётингиздаги Худонинг мақсадига диққатингизни жалб қилинг, чунки бу абадий давом этади. Мен бир марта шундай таклифни эшитганман: Ҳаётингизнинг мақсади жумласини тузиб чиқишда бошқа кишилар сизнинг дафн маросимингизда нима айтишларини ҳоҳлашингизга асосланиб тузишингиз керак. Ўзингиз ҳақингиздаги мукаммал мақтовни ўйланг ва шунга асосланиб жумлани тузинг. Тўғриси бу ёмон режадир. Ҳаётингизнинг охирида кишилар сиз ҳақингизда нима дейишларининг аҳамияти йўқ. Муҳими Худо сиз ҳақингизда нима дейди. Муқаддас Каломда шундай ёзилган, “Худо Хушхабарни бизга ишониб топширди, уни етказиш учун бизни лойиқ топди, шунинг учун биз фақат Худони хушнуд этмоқчимиз. Юракларимизни У синаб кўради.”(1 Салоникаликларга 2:4) Бир куни Худо сизнинг ушбу саволларга жавобингизни кўриб чиқади. Сиз Исони ҳаётингизнинг марказига қўйганмисиз? Сиз ўзингизда Унинг характерини ривожлантиряпсизми? Сиз ҳаётингизни бошқаларга хизмат қилишга бағишладингизми? Сиз Унинг хабарини айтиб Унинг топшириғини бажардингизми? Сиз Унинг оиласига кириб, у ердагиларни севдингизми? Булар жуда муҳим масалалардир. Павлус айтганидек, “Лекин биз эса чексиз-чегарасиз мақтанавермаймиз. Биз фақат Худо тақдир этган чегара ичида мақтанамиз. Бу чегара эса сизларгача етиб борган.”(2 Коринфликларга 10:13) ХУДО СИЗНИ ИШЛАТИШНИ ҲОҲЛАЙДИ Ўттиз йил илгари мен Ҳаворийлар 13:36да бир кичик ифодага эътибор бердим ва бу бутун умр ҳаёт йўналишимни ўзгартирди. Бу бир неча сўзлар эди холос, аммо ҳаётим ушбу сўзлар орқали гўёки қизиб турган темир билан муҳрланди. “Довуд Худонинг амри билан ўз наслига хизмат қилганидан кейин вафот этди ва ота-боболари сингари кўмилиб, унинг танаси чириб кетди.”(Ҳаворийлар 13:36) Ҳозир мен нима учун Худо Довудни “Менинг кўнглимдагидек одам” дейишини тушундим. Довуд бутун умрини Худонинг ердаги мақсадларини бажариш учун бағишлади. Ушбу сўзлардан юксакроқ қабр ёзуви йўқ! Тасаввур қилинг бу сизнинг қабр тошингизга ёзилган: Сен Худонинг мақсади орқали наслингга хизмат қилдинг. Менинг ибодатим шуки, кишилар мен ўлганимдан кейин шу сўзларни айтсинлар. Ва бу ўлганингиздан кейин кишилар сиз ҳақингизда ҳам шундай дейишлари учун ибодатимдир. Шунинг учун ушбу китобни сиз учун ёздим. Ушбу ифода энг яхши яшалган ҳаётнинг таърифидир. Сиз абадий ва чексизлик (Худонинг мақсади) ни вақтинчалик ва чегараланган йўл орқали (наслингизда) амалга оширасиз. Бу Мақсад Сари Йўналтирилган Ҳаётнинг маъносидир. На Олдинги на бундан кейинги насл ҳозирги наслга Худонинг мақсади учун хизмат қилолмайди. Фақатгина биз қила оламиз. Эстерга ўхшаб, Худо сизни “ушбу вақт” учун яратди. Худо ҳали ҳам ишлата оладиган кишиларни қидираяпти. Муқаддас Каломда шундай ёзилган, “Худованднинг кўзлари бутун ер юзини унга бутунлай бағишланган киши борлигини билиш учун текшириб чиқади ва уларни мустаҳкамлайди.”(2 Йилномалар 16:9) Сиз Худо сизни Ўзининг мақсади учун ишлата оладиган киши бўлмоқчимисиз? Сиз ўзингизнинг наслингизга Худонинг мақсади учун хизмат қилмоқчимисиз? Павлус мақсад сари йўналтирилган ҳаётни яшади. У шундай деган, “Менга қолса, шундай чопяпманки, чопишим мақсадсиз бўлмайди. Шундай уриняпманки, зарбам ҳавога урилгандай бўлмасин.”(1 Коринфликларга 9:26) Унинг яшашининг ягона сабаби Худонинг у учун мақсадини бажариш эди. У шундай дейди, “Мен учун ҳаёт – Масиҳдир, ўлим эса – ютуқдир.”(Филиппиликларга 1:21) Павлус яшашдан ҳам ўлишдан ҳам қўрқмас эди. Ҳар қандай йўлда ҳам Худонинг мақсадини адо этарди. У ютқазмасди! Бир куни тарих якунига етади, аммо абадият давом этаверади. Уилям Карей шундай дейди, “Келажак Худонинг ваъдаларичалик ёруғдир.” Агар мақсадларингизни амалга ошириш қийин бўлса, уни ташлаб юборманг. Абадий давом этадиган мукофотингизни ўйланг. Муқаддас Каломда шундай ёзилган, “Бу ўткинчи ва арзимас қайғуларимиз биз учун ҳаддан ташқари ажиб, катта ва абадий улуғворлик ҳосил қилади.”(2 Коринфликларга 4:17) Тасаввур қилинг бир куни ҳаммамиз Худо тахти олдида Масиҳга ҳаётимизни чуқур миннатдорчилик ва улуғворликда намойиш қиламиз. Биргаликда шундай деймиз:“Ё Раббимиз, ё Худойимиз! Сен шон-шуҳрат, иззат-икром, Куч-қудрат эгаллашга лойиқсан, Зеро Сен бутун борлиқни яратдинг, Ҳамма нарса Сенинг ироданг ила вужудга келди”(Ваҳий 4:11) Биз режалари учун Уни абадий улуғлаймиз ва мақсадлари учун абадий яшаймиз.