Джош Макдауэлл Шон Макдауэлл ШУНЧАКИ ДУРАДГОР ЭМАС Исонинг шунчаки дурадгор эмаслигини ҳаётида кўрсатган Дик ва Шарлотта Дейларга СЎЗ БОШИ Узоқ йиллар олдин — ​1976 йили ўн иккита ён дафтарча билан қуролланиб, бўш вақтимнинг қирқ саккиз соатидан ва жуда кўп миқдордаги кофедан фойдаланиб, қўлингиздаги “Шунчаки дурадгор эмас” китобини ёзишга ўтирдим. Бу китоб Масиҳ издошларига ёрдам бериб, уларнинг имони ҳақидаги саволларга жавоб беради, Исонинг сўзларини тинимсиз ўрганишга руҳий издошларни илҳомлантиради, деб умид қилдим. Шунингдек, менинг скептизмдан имонга томон борган шахсий ҳаётим тарихи ўн беш миллион нусхада тарқалади, юзлаб тилларга таржима қилинади, бутун оламдаги китобхонларни кўпроқ илҳомлантиради, имон имкониятларини жиддий қараб чиқишларига илҳом беради, деб орзу қилмаган ҳам эдим. Ҳозиргача, кимдир менга, сизнинг китобингиз менинг ҳаётимни ўзгартирди, деб айтганида, ўзимни бахтиёр сезиб, ҳокисорликда мамнун бўлишда давом этаяпман. Мени шу нарса ҳайратга соладики, “Шунчаки дурадгор эмас” китоби илк бор чоп этилгандан бошлаб қанча воқеалар юз берди. Исо Масиҳнинг тарихий ҳаётини дунёга ёядиган кашфиётлар қилинди (ва қилинмоқда). Оммабоп маданиятда “янги атеистлар” пайдо бўлиб, имоннинг охири ва Худонинг барбод бўлиши тўғрисида айтилаётган китоблар чоп этилди. Гарчи ҳозирги авлод тамомила янги муаммоларга ва танлов имкониятларига дуч келаётган бўлса-да, асрлар давомида қуйидаги саволларни беришда давом этаяптилар: Исо Ким? У — ​Худонинг Ўғли эканига қандай исботлар бор? Агар шу ҳақиқат бўлса ҳам, бу қандай қилиб менинг ҳаётимни ўзгартира олади? Шу муносабат билан ХХ1 асрга мувофиқ равишда, “Шунчаки дурадгор эмас” китобимни янгилашга қарор қилдим. Шунинг учун ўғлим Шондан бу китоб устида бирга ишлашни таклиф қилдим. Ўғлим — ​таниқли лектор, ўқитувчи, апологетик ва Муқаддас Китобларга оид ишлар муаллифи. Шон бой академик билимлари (у фалсафа ва илоҳиёт магистри даражасини олган), алсафа ва илоҳиёт магистри даражасини олган), ёзувчилик тажрибаси билан ҳозирги постмодернизм даврига имонни тақдим қилишимга ёрдам берди. Биз янги бобларни бирга ёздик, муҳокама учун материал ва саволларни қайта ишладик, мавзуга янги нуқтаи назар билан ёндашдик. Натижада янги таҳрирдаги китоб пайдо бўлди, аммо шу билар бир қаторда, далилларни синчовлик билан қараб чиқиш ва ҳақиқатни беғараз рўйхатини излаш сақланиб қолди. Мен ва Шон, бу китоб руҳий ёрқинликни излаётган янги авлод одамларига таъсир кўрсатишини истаймиз. Дж. М. 1-боб МЕНИНГ ТАРИХИМ XIII аср файласуфи Фома Аквинский шундай деб ёзган: “Ҳар бир қалб бахт ва ҳаёт мазмунига ташна”. Илк бор бундай ташналикни мен ўспиринлигимда ҳис қилдим. Мен бахтли бўлмоқчи эдим. Ҳаётим мазмунга эга бўлишини хоҳладим. Ҳар бир инсонни хавотирга соладиган учта асосий савол, мени ҳам ташвишга солди: мен кимман? Яшашдан мақсад нима? Мен қаерга йўл олаяпман? Ушбу саволларга мен жавоб топишни истадим. Шунинг учун ҳам эндигина талаба бўлишимга қарамай, мен саволларга жавоб излашга тушдим. Мен имонли ва солиҳ одамлар муҳитида ўсиб — ​улғайдим, деб ўйлардим. Балки шунинг учун бўлса керак, мен ўз саволларимга жавобларни жамоатдан топсам керак, деб ўйладим. Бошқаларга қараганда, жамоатга мен фаолроқ, тез-тез бора бошладим. Жамоатнинг эшиклари очилиши биланоқ, — ​хоҳ эрта бўлсин, хоҳ кундузи, хоҳ кеч бўлсин, мен ўша ерда ҳозир-у нозир эдим. Эҳтимол, мен жамоат танлашда адашгандирман, чунки ичкарида мен ўзимни ташқаридагидан ҳам ёмонроқ ҳис қила бошладим. Мен Мичиган штатидаги қишлоқларидан бирида вояга етганман ва шундай тўғри, соғлом фикрни мерос қилиб олдим: агар нимадир ишламаса, ундан дарҳол қутулиш лозим. Шунинг учун ҳам мен эътиқоддан воз кечдим. Кейин мен, ҳаёт мазмунини топишда менга билим ёрдам беради, деган қарорга келдим ва университетга ўқишга кирдим. Тез орада мен профессор-ўқитувчиларнинг энг ёмон кўрган талабасига айландим. Мен қўққисдан уларнинг кабинетларига кирардим ва улардан менинг саволларимга жавоб беришларини талаб қилардим. Мени бир чақирим узоқда кўрган ўқитувчилар дарров хоналарига кириб эшикларини қулфлаб олишарди, бу ҳам камлик қилгандай, деразаларини ёпиб чироқларни ўчириб олишарди. Университетда кўп нарсаларга ўрганиш мумкин, аммо мен у ерда ҳам саволларимга жавоб топа олмадим. Профессор-ўқитувчиларда ва менинг талаба дўстларимда ҳам меники сингари, ҳафсаласи пир бўлиш, жавобсиз саволлар ва ечимсиз қолган муаммолар тиқилиб ётарди. Кунларнинг бирида талаблар шаҳарчасида бир йигитни кўриб қолдим. Унинг футболкасида қуйидагича ёзув бор эди: “Менинг ортимдан юрманглар, мен адашиб қолганман”. Ўшанда мен, университетда ҳамма шундай футболкада юриши керак, дей ўйладим. Таълим менга ёрдам бера олмаслигини тушундим. Эҳтимол, жамиятда обрў-эътибор қозонгач, мен бахт ва ҳаёт мазмунига эга бўларман, деб ўйлай бошладим. Мен бирор-бир олижаноб иш топиб, ўзимни шу ишга бағишламоқчи ва бутун университетга донг таратмоқчи бўлдим. Университетда энг таниқли одамлар — ​бу раҳнамо талабалар бўлиб, улар молиявий масалаларни бошқариб турардилар. Шундай қилиб, мени талаба ташкилотларидаги турлича лавозимларга сайлашларига муваффақ бўлдим. Бу ниҳоятда завқли эди: талабалар шаҳарчасида ҳаммани билиш, муҳим қарорларни қабул қилиш, ўз хоҳишимга кўра маъруза ва турлича тадбирларни ташкил қилиб, университет ва талаба тўгараклари маблағларини тақсим қилиш. Аммо мен ҳаммага керакли эканимдан қўвончни ҳис қилиш туйғуси тез орада ўтиб кетди. Ҳар душанба одатда мен кечаги тадбирдан сўнг бош оғриғи билан уйғонардим, қолаверса, янги ҳафтанинг яна беш кунини ўтказиш нақадар машаққат эканини тасаввур қилардим. Ҳафтанинг душанбадан жума кунигача мен машаққатда ҳаёт кечирардим, жума, шанба ва якшанба кунлари эса талабалар ўтиришларида ўзимга келардим. Душанба кунидан эса ўша зерикарли, мақсадсиз ҳаёт кечириш яна бошқатдан бошланар эди. Менинг бундай ҳаётим маъносиз эканлигини асло тан олгим келмасди; бунинг учун мен ниҳоятда мағрур бўлганман. Қолган талабаларнинг фикрига кўра, мен университетда энг бахтли инсон эдим. Менинг бахтим ҳақиқий эмаслигини улар тасаввур ҳам қилмасдилар. Менинг бахтим турли шарт-шароитларга боғлиқ эди. Агар ҳамма иш жойида бўлса, мен ўзимни ажойиб ҳис қилардим. Агар ишлар кўнгилдагидек бўлмаса, менинг кайфиятим ҳам ёмон бўлиб, ўзимни бениҳоят бахтсиз ҳисоблардим. Аммо бундай ҳолатимни мен бировларга ошкора кўрсатгим келмасди. Мен тўлқинларнинг ихтиёрига кўра сузаётган океандаги бир кемани эслатардим. Мени бошқарадиган рулим ҳам йўқ, назорат ва йўналишим ҳам йўқ эди. Аммо атрофимда мендан бошқача яшайдиган бирор бир кишини ҳам кўрмадим. Менга бошқача қандай яшаш мумкинлигини ўргатувчи бирорта кимсани ҳам топа олмадим. Мен талофатга учрадим. Йўқ, ундан ҳам баттарроқ; ўшанда мен кечирган ҳаётни тасвирлаш учун янада кучлироқ сўз бор, бу — ​жаҳаннам. Тахминан худди шу вақтда, менинг диққатимни кичик бир гуруҳдан иборат одамлар — ​саккиз талаба ва икки ўқитувчи жалб қилишди. Улар бошқалардан ўзгачалиги билан ажралиб туришарди. Ўйлашимча, улар ўзларининг кимлигини ва қаерга бораётганини билар эдилар. Ва уларда аминлик бор эди. Аминликка эга инсонларни учратиш нақадар ёқимли, улар билан мулоқотда бўлиш менга ёқади. Агар мен улар ишонган нарсага ишонмасам ҳам, улардаги ўз имонларида ортга чекинмасликлари мени ҳайратлантиради. Менга бир нарса аён бўлди: бу одамларда менда йўқ нимадир бор. Улар бениҳоят бахтли эдилар. Уларнинг бахти университет ҳаётининг турлича вазият ва ҳолатларига боғлиқ эмас, доимий бахтга эга эди. Уларда ички хурсандчилик манбаси борга ўхшарди ва бу манба нима бўлиши мумкинлигини мен ўйлай бошладим. Бу гуруҳ одамларидаги яна бир хислат менга ниҳоятда ёқарди — ​эътиборимни уларнинг бир-бирига бўлган муносабатлари ва уларнинг хулқ-атвори ўзига тортарди. Улар чин дилдан нафақат бир-бирларини, балки уларнинг гуруҳига кирмаган атрофдаги бошқа одамларни ҳам севардилар. Йўқ, бу қуруқ сафсата эмас эди; бу одамлар уларнинг ёнидагиларга муаммо ва эҳтиёжларни бартараф этишда сидқидилдан ёрдам бериб, атрофларидаги одамларнинг ҳаётларида фаол иштирок этишарди. Мен учун бундай ҳолат умуман бегона, ёт эди, аммо бу мени кучли тарзда уларга тортарди. Барча бошқа одамлар сингари, мен хоҳлаган, аммо менда бўлмаган бирор бир нарсани ёки ўзгача бир хислатни бошқаларда кўрганимда, мен шунга қандай етишим мумкинлиги ҳақида тушунишга интиламан. Шунинг учун ҳам мен сирли одамлар гуруҳи билан танишишга ва дўстлашишга қарор қилдим. Икки ҳафтача ўтгач, мен талабалар кенгашининг навбатдаги йиғилишида ўтириб, бу гуруҳ аъзолари билан суҳбатлашдим. Гап Худо ҳақида борарди. Мен ашаддий ҳар нарсага шубҳа билан қарайдиган бўлганим учун ўзимни қатъиятсиз, ноқулай ҳис қилдим. Креслога суяниб ўтириб олдим ва гўёки, бу гаплар мени қизиқтирмаётгандай, ўзимни бепарволикка солдим. — Эҳ-ҳа, масиҳийлик! — ​деб эътироз билдирдим мен. — ​Бу заковатли инсонлар учун эмас, балки фикр юритишни билмайдиган кучсиз одамлар учун. Албатта, бу қуруқ мақтаниш замирида менда янги танишларимнинг сирини билиб олиш истаги мужассам эди. Аммо мен нақадар муҳтожлик сезаётганимни уларга билинтиришга ғурурим йўл қўймасди. Бу мавзу мени ниҳоятда қизиқтираётган эди, лекин мен буни тан олгим келмасди. Шунинг учун ҳам чиройликкина (мен ҳар доим ҳамма масиҳийлар хунук бўлишади, деб ўйлардим) бир талаба қиз томонга қайрилдим ва унга дедим: — Қани менга айт-чи, сизлар университетнинг барча талабалар ва ўқитувчиларидан нималаринг билан фарқ қиласизлар? Сизларнинг ҳаётингизни нима шунчалик ўзгартирди? Қиз ҳеч иккиланмасдан ва тортинмасдан менинг кўзларимга тикилиб қаради ва талабалар шаҳарчасида ўтган барча заковат суҳбатлари вақтида мен ҳеч эшитишни ҳаёлимга келтирмаган икки сўзни бор овози билан айтди: — Исо Масиҳ. — Исо Масиҳ?! — ​хитоб қилдим мен. — ​Худо ҳақи, бундай бўлмагур гапни гапирма. Мен бўғзимгача дин билан ҳам, жамоат билан ҳам, Муқаддас Китоб билан ҳам тўйиб кетганман. Қиз дарров эътироз билдирди: — Мен дин ҳақида гапирганим йўқ, мен Исо Масиҳ тўғрисида гапиряпман. Қиз мен ҳеч қачон эшитмаган ва билмаган нарсани менга кўрсатди: масиҳийлик — ​бу дин эмас. Дин — ​бу одамларнинг Худо томонга эзгу ишлари туфайли йўл очишларига бўлган уларнинг ҳаракатларидир. Масиҳийлик эса — ​бу Худонинг Исо Масиҳ орқали одамларга юз тутишидир. Менинг бунга ишонгим келмасди. Бир лаҳзага ҳам ишонгим келмасди. Бироқ қизнинг қатъийлиги ва жасурлиги менга қандайдир ўзгача таъсир кўрсатди ва мен уларга нисбатан ўзимнинг бўлган муносабатим учун кечирим сўрадим. — Аммо мен эътиқоддан ва имонлилардан чарчадим, — ​деб тушунтирдим мен. — ​Бундай нарсаларга яна аралашмоқчи эмасман, буни истамайман ҳам. Ана шунда янги дўстларим менга ажойиб таклифни тавсия этдилар. Улар менга Исо Масиҳнинг қуйидаги айтган гаплари устидан мукаммал ва заковат тадқиқоти ўтказишни тавсия қилдилар: Исо Масиҳ — ​Худонинг Ўғли эканлигини, ҳақиқий инсонлар орасида У одам танасида яшаганини, инсониятнинг гуноҳлари учун хочда ўлганлигини, У дафн этилиб, уч кундан кейин тирилганини ва У олдингидай тирик ва одамларнинг ҳаётини бугунги кунда ҳам ўзгартиришга қодирдир. Ўшанда, бу ҳазил, деб ўйладим мен. Ақлли-хушли онгим менга, масиҳийлик — ​афсоналарга асосланган, деб айтарди. Менинг ўйлашимча, фақатгина ақлини еб қўйган ахмоқ, Масиҳ ўликдан тирилгани ҳақидаги чўпчакка ишониши мумкин эди. Одатда, мен масиҳийлар синфда чиқиш қилишларини кутардим, ана шунда мен уларнинг кулини кўкка совурардим. Мен, масиҳийнинг миясида бирор из бўлса ҳам, ана шу из ёлғизликдан тезда ўлиб кетади деб ўйлардим. Бироқ мен дўстларнинг таклифини қабул қилдим — ​аслида, мен уларнинг ноҳақлигини исботлаш истагида эдим. Бу масиҳий тарих ўзининг замирида ҳеч қандай асосга эга эмаслигига менинг ишончим комил эди. Мен қонунни ўқиганман ва исботлаш ҳақида маълум бир тасаввурларга эга эдим. Масиҳийлик таълимотини синчиклаб ўрганиб чиқмоқчи, кейин эса қайтиб уларнинг соҳта эътиқодини чилпарчин қилмоқчи бўлдим. Мен Муқаддас Китобдан бошламоқчи бўлдим. Бир нарсани аниқ билардим: агар мен Муқаддас Китобга ишониб бўлмайдиган ва шак-шубҳага ўрин қолдирмайдиган бирор бир далилни топсам кифоя, ана шунда масиҳийлик тузуми барбод бўлади. Албатта, Муқаддас Китобда нималар ҳақида ёзилганини масиҳийлар менга айтишган: Масиҳ бокира қиздан туғилган, У мўъжизалар кўрсатиб, ўликлардан тирилган. Аммо бундан нима фойда?! Агар мен Муқаддас Китобнинг тарихан ишончсиз эканлигини исботлай олсам, бу билан мен, бутун масиҳийлик — ​бу диний хаёлпарастларнинг хаёлий тасаввури эканини исботлаб берган бўламан. Мен бу масалага жиддий ёндашдим. Тадқиқотларим бир ойга эмас, бир неча ойларга чўзилди. Тарихий адабиётларга бой бўлган Европа кутубхоналарида ишлаш учун мен ҳаттоки академик отпуск олдим. Ниҳоят, мен далилларни ахтариб топдим. Улар ниҳоятда кўп эди. Агар мен ўз кўзларим билан кўрмаганимда эди, топган далилларимга ўзим ишонмаган бўлардим. Пировардида, мен ягона хулосага келдим: агар мен интеллектуал ростгўйлигимча қолмоқчи бўлсам, мен шуни тан олишим керакки, Эски ва Янги Аҳд манбалари — ​қадимги тарихий хужжатлар орасида энг ҳақиқийси экан. Ушбу манбалар ҳаққоний бўлса, унда мен, мамлакатнинг бир бурчагида жойлашган овлоқ шаҳардан чиққан ва оддий дурадгор бўлган, ваҳийлар кўрган ва улуғворлик васвасасига тушган, деб ўйлаган бу Зот, Исо Масиҳ ҳақида нима дейиш мумкин эди? Мен шуни тан олишим керакки, Исо Масиҳ шунчаки дурадгор эмас. У Ўзини Ким деб атаган бўлса, У худди Ўшанинг Ўзи бўлган. Бу тадқиқотлар нафақат менинг муносабатларимни ўзгартирди, балки улар учта саволга жавоб топишимга ёрдам берди, чунки бахт ва ҳаёт маъносини топиш айнан ўша уч саволдан бошланган эди. Лекин Пол Харвейнинг айтганидек, “булар ҳақида кейин гаплашамиз”. Булар ҳақида китобнинг сўнгги саҳифаларида сизга ҳикоя қилиб бераман. Масиҳийлик — ​бу афсона ҳам эмас, хаёлпарастларнинг фантазияси ҳам эмас ва содда қалбларнинг алдови ҳам эмаслигини сиз ҳам тушуниб олишингиз учун, аввалам бор ўз тадқиқотларим пайтида ўзим билиб олган асосий маълумотларни сиз билан ўртоқлашмоқчиман. Бу инкор этиб бўлмас ҳақиқат. Мен кафолат бераманки, сиз бу ҳақиқатни тан олсангиз, қуйидаги асосий саволларга жавоб топишингизга мен кафолат бераман: мен кимман? Менинг вазифам қандай? Менинг нима мақсадим бор? 2-боб ИСО БОШҚАЛАРДАН НИМАСИ БИЛАН ФАРҚ ҚИЛАДИ? Муқаддас Китоб ва масиҳийлик билан боғлиқ бўлган кашфиётларимдан кейин бироз вақт ўтгач, мен Лондон бўйлаб таксида кетаётиб, Исо ҳақида ҳайдовчига нимадир дедим. У шу заҳотиёқ жавоб қилди: — Мен дин ҳақида, айниқса Исо Масиҳ ҳақида гаплашишни асло ёқтирмайман. Ўз вақтида мен ҳам шундай жавоб берганимни таъкидлаб ўтишим лозим. Ўшанда ёшгина масиҳий қиздан, Исо Масиҳ унинг ҳаётини ўзгартирганини эшитганимда, мен ҳам қизнинг айтган гапларига худди шундай муносабат билдирганман. Менимча, Масиҳ исмининг ўзи, одамларни ҳаяжонга солаётганга ўхшайди. Бу исм уларни хижолатга қўяди, ранжитади, мавзуни ўзгартириш истагини уйғотади. Сиз бемалол Худо ҳақида гапиришингиз мумкин, бундан ҳеч ким асабийлашмайди, бироқ Исо исмини тилга олиб кўринг-чи, одамлар шу заҳотиёқ гапни қисқа қилиб, нуқта қўйишни хоҳлаб қоладилар. Нима учун одамлар, Исо исмидан фарқли ўлароқ, Будда, Муҳаммад ёки Конфуций исмини эшитганларида, чўчиб кетмайдилар ёки хавотирга тушмайдилар? Ўйлашимча, гап шундаки, бу диний пешволар ўзларини худо деб атамаганлар. Исо ва уларнинг ўртасидаги катта фарқ айнан шундадир. Исони билган одамлар, Носира шаҳридан келган бу оддий бир дурадгор Ўзи ҳақида ажабтовур гапларни айтаётганини зудлик билан тушуниб олганлар. Исо Ўзини шунчаки пайғамбар ёки устоз, деб атамагани ҳаммага тушунарли эди. У Илоҳийликка даъвогарлик қилаётгани аниқ эди. У Ўзини қутқарилишга бўлган ягона Йўл ва гуноҳлар кечирилишининг ягона Манбаси, деб тасвирларди, — ​лекин фақат Худо бунга даъвогар эканини одамлар билишарди. Кўплаб одамлар учун Исонинг, У — ​Худонинг Ўғли эканлигини таъкидлаши, бугунги кунда ҳам ниҳоятда қатъий баёнот бўлиб кўринади. Бизнинг плюралистик (ҳақиқат ягона эмас, балки кўплаб ҳақ йўллар бор деб биладиган сохта таълимот) жамияти учун бу жуда тор тушунча бўлиб кўринади ва унда гўёки диний фанатизм руҳи мавжуддай. Бизнинг бунга ишонгимиз келмайди. Аммо гап биз нимага ишонишни хоҳлашимизда эмас, балки Исо Ўзини Ким деб аташида. Унинг қилган баёнотлари ҳақиқатми? Университетдаги биродарларимнинг қилган таклифига рози бўлганимда, мен айнан шуларни аниқлашни мақсад қилиб қўйгандим. Исо Масиҳ баёнотларининг қай даражада ишончли эканини аниқлаш учун, мен Янги Аҳд ҳужжатлари ҳақидаги маълумотларни йиғиб, манбаларни ўргана бошладим. Энг аввало “Масиҳнинг Илоҳийлиги” иборасини тахлил қилиб чиқдим, чунки мен олдимга қуйидагича мақсадни қўйгандим: Исо Масиҳ — ​Худо, деган ибора нимага асосланган. Рочестер руҳий семинариясининг собиқ президенти Огастас Х. Стронг ўзининг “Систематик илоҳиёт” китобида Худога, “чек-чегараси йўқ ва мукаммал Руҳ, Унда барча борлиқ ўз ибтидосига эга, шунингдек, ўзининг мавжудлигини Унда ушлаб туради ва Унда барҳам топади”, деб таъриф беради.[1] Худога бундай таъриф бериш нафақат масиҳийларга, балки барча атеистларга, шу жумладан, мусулмон ва яҳудийларга ҳам маъқул келади. Теизмнинг, Худо — ​бу Шахсдир, У оламни пайдо қилишни ўйлаб топди ва яратди, деб ўргатади. Ҳозирги вақтда Худо оламни асраб келмоқда ва уни бошқармоқда. Аммо масиҳий теизмда бу таърифга яна бир жиҳат қўшилади: Худо Насролик Исо қиёфасида намоён бўлади. Исо Масиҳ — ​исм ҳам, шариф ҳам эмас, аслида бу ном ва унвон. “Исо” исми юнонча Jeshua, Ёшуъа исмининг бир формасидан келиб чиққан бўлиб, у “Яҳве-Қутқарувчи”, ёки “Раббий қутқаради” маъносини англатади. “Масиҳ” унвони эса юнончадан келиб чиққан ва маъноси “Масиҳ” (ибронийча Mashiach, қаранг: Дониёр 9:26), яъни “мойланган” демакдир. “Масиҳ” унвони иккита мансабни — ​подшоҳ ва руҳонийни билдиради. Бошқача сўзлар билан айтганда, Исо — ​Эски Аҳд башоратларида ваъда қилинган улуғ Нажоткор ва Шоҳдир. Бундай нуқтаи назар Исонинг Шахси ва масиҳийликнинг асл маъносини тўғри тушуниш учун ниҳоятда муҳим маълумот. Янги Аҳдда Масиҳ — ​Худо экани аниқ айтилган. Исо ҳақида сўз кетган оятларнинг кўп қисми фақат Худога тааллуқли бўлиши мумкин. Масалан, баъзи бир жойларда Исо тўғридан-тўғри Худо деб аталган: “…буюк Худо ва Қутқарувчимиз Исо Масиҳнинг улуғворлик билан осмондан тушиб зоҳир бўлишига ва муборак умидимиз амалга ошишига кўз тикиб юрибмиз” (Тит. 2:13; шунингдек қаранг: Юҳ. 1:1; Рим. 9:5; Ибр. 1:8; 1 Юҳ. 5:20–21). Муқаддас Ёзувларда фақат Худога хос бўлган хусусият ва таърифлар Исога нисбатан қўлланилади. Исо азалдан Худо ҳузурида бўлгани (қаранг: Юҳ. 1:2; 8:58; 17:5,24;); ҳар ерда У ҳозир-у нозир (Мат. 18:20; 28:20 га қаранг); У ҳамма нарсадан хабардор (Мат. 17:22–27; Юҳ. 4:16–18; 6:64 га қаранг); У ҳар нарсага қодир (қаранг: 8:26–27; Лк. 4:38–41; 7:14–15; 8:24–25; Ваҳ. 1:8); У абадий ҳаётга эга (қаранг: 1 Юҳ. 5:11–12, 20) экани айтилган. Исо фақат Худога кўрсатилиши лозим бўлган иззат-ҳурматга ва саждага эга бўлди. Исо иблис билан бахслашаётганда, унга деди: “Тавротда: Эганг Худовандга сажда қил, биргина Унга итоатда бўл, деб ёзилган” (Матто 4:10). У Худо каби саждаларни қабул қиларди (қаранг: Мат. 14:33; 28:9), баъзида эса Худога ўхшаб Унга сажда қилишларини Исонинг Ўзи талаб қиларди (қаранг: Юҳ. 5:23; Ибр. 1:6; Ваҳ. 5:8–14). Исонинг илк шогирдларидан кўпчилиги имонли яҳудийлар бўлиб, улар ягона ҳақиқий Худога эътиқод қилишар эди. Улар суяк-суякларигача монотеист (Ягона Худога ишониш) бўлганлар, бироқ кейинги мисоллардан кўриниб турибдики, улар Исони Худо тимсолида тан олишган. Ҳаворий Павлус пухта раввинистик таълимотга эга бўлган, аслида, у бундай таълимотга асосланган ҳолда Исога Илоҳийликни раво кўрмаслиги, Носира шаҳридан чиққан одамга сажда қилмаслиги ва Уни Раббий деб атамаслиги лозим эди. Аммо Павлус айнан шундай қилди. У Исони Раббий деб тан олди ва деди: “Ўзингизни ва Муқаддас Руҳ сизларни назоратчи қилиб тайинлаган барча жамоатни кўз-қулоқ бўлиб эҳтиётланглар. Сизлар чўпонлик қилаётган ушбу сурувни Раббимиз Исо Ўз Қони эвазига сотиб олган” (Ҳаворийлар 20:28). Исо Ўз шогирдларидан, сизларнинг фикрингизча, Мен Кимман, деб сўраганида, Симун Пётъор жавоб бериб деди: “Сен барҳаёт Худонинг Ўғли — ​Масиҳсан!” (Матто 16:16). Пётъорнинг айтган гапларига ва Исони Масиҳ сифатида тан олишига У қаршилик қилмади, аксинча, Исо бу сўзларни ҳақиқат деб тан олиб, уларнинг келиб чиқиш манбасини кўрсатди ва Пётъорга жавобан деди: “Сен бахтиёрсан, эй Юнус ўғли Симун! Бу сирни сенга қон ва тана эмас, балки осмондаги Отам сенга очиб берди” (Матто 16:17). Исонинг яқин дўсти Марта Унга деди: “Ҳа, Раббим! Сен оламга келадиган Масиҳ, Худонинг Ўғлисан, деб ишонаман” (Юҳанно 11:27). Натанъил Носира шаҳридан бирон бир яхшилик чиқмаслигига ишонган бўлса-да, аммо Исони Худонинг Ўғли сифатида тан олди ва деди: “Устоз, Сен Худонинг Ўғлисан, Сен Исроилнинг Подшоҳисан!” (Юҳанно 1:49). Масиҳийликдаги биринчи Масиҳ учун азобланган Стефан, тошбўрон қилишаётганида, ибодат қилиб, баланд овоз билан хитоб қилди: “Ё Раббим Исо, руҳимни қабул қилгин!” (Ҳаворийлар 7:59). Ибронийларга мактубнинг муаллифи Масиҳни Худо деб атаб, дейди: “Ўғилга эса бундай дейилган: Эй Худо, Сенинг тахтинг доимий ва абадийдир” (Ибронийларга 1:8). Бизда Исонинг ўн икки шогирдидан бири бўлган Тўманинг ҳам гувоҳлиги бор. Тўмани кўпинча “ишончсиз”, деб ҳам аташади (эҳтимол, у талаба бўлгандир). Бошқа шогирдлар унга Раббийни кўрдик, деб айтишганида, Тўма шундай деди: “Мен Унинг қўлларидаги мих чандиқларини кўрмагунимча, Унинг мих чандиқларига ўз бармоғимни тегизмагунимча, қўлимни Унинг биқинига қўймагунимча, ишонмайман” (Юҳанно 20:25). Мен уни тушунаман. Тўма шундай демоқчи бўлган: “Менга қулоқ солинглар, ҳар куни ҳам кимдир ўликдан тирилиб, Ўзини танада келган Худо деб атайвермайди. Агар сиз мени бу гапларга ишонишимни истасангиз, бу ҳолда менга далил-исботлар келтиринг”. Тўма бошқа шогирдларга Исо Масиҳ борасидаги ўзининг шубҳаланишлари ҳақида айтганидан саккиз кун ўтгач, шогирдлар яна тўпланиб, эшикни қулф билан беркитиб ўтирганларида, “Исо келди ва ўрталарида туриб деди: сизларга тинчлик бўлсин! Кейин Тўмага қараб деди: бармоғингни бу ёққа текиз! Менинг қўлларимни кўр, қўлингни чўзиб биқинимга қўй ва имонсиз бўлма, ишон! Тўма Исога деди: эй, менинг Раббим ва Худойим! Исо унга шундай деди: сен Мени кўрганинг учун ишондинг. Кўрмай ишонганлар қандай бахтлидирлар!” (Юҳанно 20:26–29). Исо Тўма Уни Худо деб тан олганига қарши бўлмади. Тўма кўрмай туриб эмас, кўриб ишонганлиги учун, Исо унга танбеҳ берди. Зеро, Масиҳнинг Илоҳийлиги ҳақидаги бу барча баёнотлар Унинг Ўзидан эмас, бошқа одамлардан келиб чиқмоқда деб, шу ерда танқидчилар менга эътироз билдиришлари мумкин. Масиҳ даврида яшаган одамлар, ҳозирда бизга ўхшаб, У ҳақида нотўғри тасаввурга эга бўлганлар. Шуни таъкидлаш керакки, одамларнинг ўзлари Исога Илоҳийликни рўкач қилганлар, лекин Исонинг Ўзи Илоҳийликка даъвогарлик қилмаган. Бироқ, агар биз Янги Аҳдни синчиклаб ўрганадиган бўлсак, Масиҳнинг Ўзи ҳам шундай баёнотлар қилганининг гувоҳи бўламиз. Бундай ҳолатлар кўп учрайди, уларнинг аҳамияти асло шубҳа туғдирмайди. Бир тадбиркор, Исо Масиҳ Ўзини Худо деб айтганини билиш учун, Муқаддас Ёзувни ўрганиб чиқди ва шундай хулосага келди: “Муқаддас Китобни ўқиб чиқиб, Масиҳ Ўзини Худо деб атаган, деган хулосага келмаслик, бу — ​ёруғ ва равшан куни кўчада турган одам, қуёшни кўрмаяпман, дейиши билан баробардир”. Юҳанно баён этган муқаддас Хушхабарда биз Исо ва бир гуруҳ яҳудийлар ўртасидаги баҳс ҳақида ўқиймиз. Исо дам олиш куни бир шолни соғайтирган эди, бахс айнан мана шундан келиб чиқди. (Яҳудийларга дам олиш кунлари ишлаш таъқиқланган эди.)“Яҳудий мансабдорлар эса, дам олиш кунида Исо бундай ишлар қилиб юрибди, деб Исонинг жонига қасд қилиш мақсадида, Уни қувғин қила бошладилар. Аммо Исо уларга шундай деди: Менинг Отам шу кунгача Ўз ишини қилиб келяпти, Мен ҳам Ўз ишимни қиляпман, деди. Ана шу сўзи учун яҳудийлар Исони ўлдиришга яна кўпроқ ҳаракат қилишди. Чунки У дам олиш кунини бузибгина қолмай, балки Худони Отам деб, Ўзини Худога тенглаштирган эди” (Юҳанно 5:16–18). Сиз шундай деб эътироз билдиришингиз мумкин: “Қулоқ солинг, Джош, мен ҳали бирор бир далил-исбот кўрмадим. Исо Худони Ўзининг Отаси, деб атайди. Хўш, нима бўпти? Ҳамма масиҳийлар Худони ўзларининг Оталари деб атайдилар, аммо бу — ​улар Худонинг унвонига талабгорлар, деган гап эмас-ку. Аммо Исо давридаги яҳудийлар, бизнинг назаримиздан четда қолаётган Унинг сўзлари маъносини тушунганлар. Биз бирор бир ҳужжатни ўрганаётганимизда, биз тилни, маданиятни ва айниқса, бу ҳужжат қандай одамга ёки кимларга қарата айтилганини инобатга олишимиз керак. Айни пайтда гап яҳудийлар маданияти ҳақида кетяпти, бу сўзлар эса яҳудийларнинг диний етакчиларига қаратилган эди. Исонинг сўзларида чиндан ҳам норозилик ва ғазаб келтириб чиқарадиган нимадир бор эди. “Ана шу сўзи учун яҳудийлар Исони ўлдиришга яна кўпроқ қилишди. Чунки У дам олиш кунини бузибгина қолмай, балки Худони Отам деб, Ўзини Худога тенглаштирган эди” (Юҳанно 5:18). Исонинг сўзларидаги нима бунчалик адоватни келтириб чиқарди? Келинг, ушбу парчани батафсил кўриб чиқайлик ва 2000 йил олдин яҳудийларнинг маданияти шароитида яҳудийлар Исонинг сўзларини қандай тушунганларини ўйлаб кўрайлик. Ҳамма гап шундаки, Исо “бизнинг Отамиз” деб эмас, балки “Менинг Отам”, деб айтди. Яҳудийларнинг тили қонун-қоидасига кўра, Исонинг гапи, У Ўзини Худо билан тенглаштиришга даъвогарлик қилаётганини англатарди. Яҳудийлар Худони “Менинг Отам”, деб айтмаганлар. Мабодо шундай дейишган тақдирда ҳам, улар албатта, “Самовий” сўзини қўшиб қўйган бўлар эдилар. Аммо Исо “Самовий” сўзини қўшмади. Бу билан У барча яҳудийларга мутлақо тушунарли қилиб, Худони “Менинг Отам”, деб айтди. Қолаверса, уларнинг кўз олдида энг ёмони — ​бу Исонинг қуйидагича сўзлари эди: “Менинг Отам шу кунгача Ўз ишини қилиб келяпти, Мен ҳам Ўз ишимни қиляпман”. Ушбу сўзлар орқали Исо Ўзининг фаолиятини Худонинг фаолияти билан бир қаторга қўйди. Бу эса — ​Исо Худонинг Ўғли унвонига даъвогарлик қилаётганини тасдиқлар эди. Ўз навбатида, бунинг натижасида яҳудий дин арбобларининг Исога бўлган адовати янада кучайди. Олдинига дин етакчилари Исони қувғин қилган бўлсалар, бу сўзлардан сўнг Уни ўлдиришга ҳаракат қилдилар. Исо нафақат Худо билан Ўз Отаси каби тенг ҳуқуқликка даъвогарлик қилган, балки У Ота билан бир бутун эканлигини тасдиқлаган. Қуддусда Маъбадни Янгилаш байрами қутланаётганда, баъзи бир яҳудий дин арбоблари Исонинг олдига келиб Ундан сўрадилар: “Сен чиндан ҳам Масиҳмисан?” Исо уларга жавоб берди ва Ўз нутқини қуйидаги сўзлар билан тугатди: “Мен ва Отам — ​бирмиз” (Юҳанно 10:30). “Шунда яҳудий дин арбоблари яна Исони тошбўрон қилмоқчи бўлиб, тош ола бошладилар. Исо улардан сўради: Мен сизларга Отам номидан кўп хайрли ишлар кўрсатдим, уларнинг қайси бири учун Мени тошбўрон қилмоқчисизлар?” (Юҳанно 10:31–32). Нима учун яҳудийлар Исонинг, У Отаси билан бир экани ҳақидаги гапларига бунчалик жўшиб таъсирланиб кетганларига сизлар ажабланишларинг мумкин. Бу гапнинг юнон тилида тузилиши, юқоридаги саволга жавоб беради. Ўз даврида юнон тилининг энг зўр билимдони А. Т. Робертсон ёзган эди, “бир” сўзи юнон тилида средний роддадир, шундай қилиб, бу ўринда гап шахснинг ёки мақсаднинг битталиги тўғрисида кетмаяпти, балки “борлиқ ёки табиатнинг” ягоналиги тўғрисида кетяпти. Робертсон шунингдек, қуйидагиларни қўшимча қилади: “Бу узил-кесил ва қатъий даъво — ​Масиҳнинг Ота ва Унинг Ўзи (Ўғил) билан ўртадаги ўзгача муносабатларга даъво қилишининг энг чўққиси эди. Бундай даъво фарзийларда бошқариб бўлмас ғазабни келтириб чиқарди”.[2] Ушбу иборада, яҳудийлар Исонинг Илоҳийликка бўлган арзини аниқ ва равон эшитганлари кўриниб турибди. Мелбурндаги Ридли колледжининг собиқ директори Леон Моррис шундай ёзади: Яҳудийлар Исонинг сўзларини куфрлик, деб баҳоладилар ва Уни куфрликда айблаб ҳукм қилмоқчи бўлдилар. Қонунда ёзилишича, куфрликка йўл қўйган кимса тошбўрон қилиниши даркор (қаранг: Лев. 24:16). Аммо бу дин арбоблари қонунга кўра иш кўрмоқчи эмасдилар. Ҳукумат бирор бир чорани кўриши учун улар айбловга тайёргарлик кўрмадилар. Ғазабланган яҳудийлар бир вақтнинг ўзида ҳам ҳакам, ҳам жаллод бўлмоқчи эдилар.[3] Яҳудийлар Исони “куфрлиги” учун тошбўрон қилмоқчи эдилар, бу эса — ​Исо Ўзини Худо деб атаганини аниқ тушуниб етганларидан дарак беради. Аммо шу ерда биз бир савол бермоқчимиз: нима учун улар тўхтаб, Исонинг сўзлари ҳақиқат бўлиши мумкинми, деб обдон ўйлаб кўрмадилар? Исо мунтазам равишда, У Худо билан борлиқ ва табиатда ягона эканини гапириб келган. У қатъий равишда шундай дейди: “Сизлар на Мени, на Отамни танийсизлар. Агар Мени таниганингизда, Отамни ҳам таниган бўлар эдингизлар” (Юҳанно 8:19). “Мени кўрган одам Мени Юборганни кўрган бўлади” (Юҳанно 12:45). “Мендан нафратланган Отамдан ҳам нафратланган бўлади” (Юҳанно 15:23). “Токи ҳамма Отани қандай ҳурмат қилса, Ўғлини ҳам шундай ҳурмат қилсинлар. Ким Ўғилни ҳурмат қилмаса, Уни юборган Отани ҳам ҳурмат қилмаган бўлади” (Юҳанно 5:23). Келтирилган парчалардан шу нарса кўриниб турибдики, Исо Ўзини шунчаки одам деб ҳисобламаган; У Худо билан тенг эканлигини билдирган. Ким Исони шунчаки Худога яқин бўлган ёки Уни яхши билган, деб ҳисобласа, қуйидаги сўзлар устида жиддий мулоҳаза юритиб кўриши даркор: “Ким Ўғилни ҳурмат қилмаса, Уни юборган Отани ҳам ҳурмат қилмаган бўлади”. Ғарбий Виргиния университетларининг бирида адабиёт дарсида маъруза ўқиётганимда, бир профессор менинг гапимни бўлди ва Исо Ўзини Худо деб атаган ягона Хушхабар — ​бу Юҳанно баён этган муқаддас Хушхабар бўлиб, у энг охирида ёзилган, деди. Сўнгра, аслида қадимда ёзилган Хушхабарда, яъни Марк баён этган муқаддас Хушхабарда Исо бирор марта ҳам Ўзини Худо деб атамаган, дея қўшимча қилди. Бу профессорнинг ўзи Марк баён этган Хушхабарни диққат билан ўқимаган. Профессорга жавобан мен Марк баён этган Хушхабардан бир парча келтирдим. Ушбу парчада Исо гуноҳларни кечиришга қодир эканини айтади. “Исо уларнинг ишончини кўриб, шолга: болам, гуноҳларинг кечирилди, деди” (Марк 2:5; яна қаранг: Луқо 7:48–50). Яҳудийлар илоҳиётига кўра, фақатгина Худо бундай дейиши мумкин эди; Ишаёда 43:25 гуноҳларни кечириш ҳуқуқига фақатгина Худо эга, деб айтилган. Исо шолнинг гуноҳларини кечираётганини баъзи уламолар эшитиб қолдилар ва Ундан ғазабландилар: “Нега У бундай шаккоклик қиляпти? Гуноҳларни ёлғиз Худодан бошқа ким ҳам кечира олади?” (Марк 2:7). Исо шунда уламоларнинг мулоҳазаларини руҳан пайқаб, улардан сўради: “Нима осонроқ? Шолга: “Гуноҳларинг кечирилди”, деб айтишми, ёки: “Ўрнингдан тур, тўшагингни олиб юр”, деб айтишми?” “Виклиф Муқаддас Китоб шарҳи”га кўра, бу — жавоб бериб бўлмайдиган савол. Бу иккала жумлани ҳам айтиш бир хил осон; аммо унисини ҳам, бунисини ҳам бажариш учун илоҳий куч зарур. Албатта, сири фош бўлиб қолишини истамаган қаллоб, биринчиси осонроқ, деб ҳисоблайди. Исо шолни соғайтирганининг сабаби, Унда зарур бўлган ҳокимият борлигини ҳамма билиб олиши эди.[4] Ва уламолар Исони шаккокликда айбладилар. Даллас Руҳий семинариясининг асосчиси ва биринчи президенти Льюис Сперри Чэфер шундай ёзади: Бу ер-у заминда ҳеч бир инсон гуноҳларни кечириш ҳуқуқига ёки ҳокимиятига эга эмас. Биз ҳаммамиз кимга қарши гуноҳ қилган бўлсак, фақат Ўша Зотдан ташқари бошқа ҳеч ким гуноҳларни кечира олмайди. Масиҳ гуноҳларни кечираётганда, У шундай қилган ҳам, У ноинсоний ҳуқуқлардан фойдаланган. Зеро Худодан бошқа ҳеч ким гуноҳларни кечира олмас экан, демак, гуноҳларни кечирувчи Масиҳ ҳақиқатдан ҳам Худо эканини англатади.[5] Маълум бир вақт мен гуноҳларни кечириш тушунчаси устида мулоҳазалар юритдим, аммо бу тушунча мен учун жумбоқлигича қолаверди. Кунларнинг бирида фалсафа дарсида, Масиҳнинг Илоҳийлиги ҳақидаги саволга жавоб бераётиб, мен Марк баён этган Муқаддас Хушхабардаги 2:5 дан парча келтирдим. Тингловчилардан бири, Масиҳнинг гуноҳларни кечириши асло Унинг Илоҳийлигидан дарак бермайди, деб менга эътироз билдирди. Тингловчининг фикрига кўра, Масиҳ одамларнинг гуноҳларини кечириши мумкин, лекин У Худо билан тенг бўлишга ҳеч даъвогарлик қилмаган экан. Одамлар ҳар доим бир-бирларини кечирадилар. Бу одамнинг сўзларини ўйлар эканман, мен тўсатдан саволга жавоб ҳам топдим. Масиҳ Ўзини шундай тутишига нима учун уламолар бунчалик таъсирланганини мен тушундим. Тўғри, агар бир одам иккинчисига қарши гуноҳ қилган бўлса, иккинчиси: “Мен сени кечирдим”, дейиши мумкин. Агар сиз менга қарши гуноҳ қилган бўлсангиз, мен сизни кечиришга ҳаққим бор. Мабодо сиз бошқа одамга қарши гуноҳ қилган бўлсангиз, сизни кечиришга менинг асло ҳаққим йўқ. Шу сингари, шол одам ҳеч қачон инсон қиёфасидаги Исога қарши гуноҳ қилмаган, улар олдин ҳаттоки ҳеч учрашмаган ҳам. Шол одам Худога қарши гуноҳ қилган. Кейин эса Исо келади ва Ўз ҳокимиятига кўра: “Сенинг гуноҳларинг кечирилди”, деди. Тўғри, бизга қарши қилинган гуноҳларни биз кечиришимиз мумкин, аммо Худога қарши қилинган гуноҳларни Худонинг Ўзидан бошқа ҳеч бир кимса кечирмайди, кечира олмайди ҳам. Исо эса бунга даъвогарлик қилган. Яҳудийлар Носира шаҳридан келган дурадгорнинг дадиллик билан қилган даъвосига бунчалик шиддатли муносабатда бўлганлари, ажаб эмас. Гуноҳларни кечириши мумкинлиги ҳақидаги Исонинг баёноти фақат Худога хос бўлган ҳуқуққа даъвогарлик қилиш эди. Исо Ўзини Худонинг Ўғли, деб атаган яна бир вазият — ​ бу Унинг ҳукм қилинишидир (қаранг: Марк 14:60–64). Исо яҳудийларнинг Олий Кенгаши олдида Ўзининг Илоҳийлиги ҳақида бир нечта аниқ маълумотлар келтирди. “Бундан кейин бош олий руҳоний ўртага чиқиб Исодан сўради: Сен нега ҳеч жавоб қайтармаяпсан? Уларнинг Сенга қўйган айбларига нима дейсан? Исо эса индамади, жавоб қайтармади. Бош олий руҳоний яна Ундан сўради: Муборак Худонинг Ўғли — ​Масиҳ Сенмисан? Исо деди: Мен Ўшаман ва сиз Инсон Ўғлини қодир Тангрининг ўнг томонида ўтириб, осмон булутлари билан келаётганини кўрасизлар” (Марк 14:60–62). Олдинига Исо жавоб беришни хоҳламади, шунинг учун ҳам қасам ичишга Уни мажбур қилдилар. Исо жавоб қайтаришга мажбур бўлди (ва У шундай қилганидан мен хурсандман!). “Муборак Худонинг Ўғли — ​Масиҳ Сенмисан?” деган саволга, У ижобий жавоб берди. Исонинг “Инсон Ўғли”, “осмон булутлари билан келаётгани” ҳақида эслаш Дониёр 7:13–14 да ёзилганига нисбатан ишора эди: Мен тундаги ваҳийларимда, мана само булутлари билан келаётган инсон ўғлидек бир зотни кўрдим. У кунлари билан қадимги Бўлганнинг олдига етиб борди ва Унинг ёнига олиб келтирилди. Ўшанда барча халқлар, қабилалар ва миллатлар Унга хизмат қилишлари учун Унга ҳокимият, шон-шухрат ва подшоҳлик берилди. Унинг ҳукмронлиги — ​мангу, ҳеч ўтиб кетмайдиган ҳукмронликдир; Унинг подшоҳлиги абадий бузилмайди. Кенг тарқалган хато фикрларга қарамасдан, “Инсон Ўғли” ибораси Исонинг инсоний табиати ҳақида эмас, балки Унинг Илоҳийлиги ҳақида гапиради. Исо Ўзини Инсон Ўғли, деб атаганда, У Ўзининг Илоҳийлиги тўғрисида гапирган. “Исога Унинг ўрнини беринглар” номли китобда, Роб Боумен ва Эд Коможевскилар бу ҳолат Дониёрнинг кўрган ваҳийига қай тарзда дахлдор бўлганини тушунтирадилар: Дониёрнинг тунда кўрган ваҳийида, инсон қиёфасида келаётган шахс ҳукмронлик ҳокимиятига эга ва абадий шоҳликни бошқариб келмоқда. Бу ерда фонийлик ва тобелик ҳақида ҳеч нарса дейилмаган. Осмон булутларида келаётган шахсни тасвирлаш, шунингдек, унинг Илоҳийлигини кўрсатади, чунки Эски Аҳднинг бошқа оятларида осмон булутларида юрган сиймо фақат илоҳий шахсларни тасвирлашда қўлланилади.[6] Шундай қилиб, Дониёр Китобининг 7-боб 13-оятини далил сифатида кўрсатиб, Исо Ўзини осмон булутларида келадиган сиймо эканини айтади ва Илоҳийликка даъво қилади, Худонинг ўнг томонида ўтириб олиб, бутун инсоният устидан абадий ҳукмронлик қилишини таъкидлайди. Табиийки, яҳудий олий руҳонийлар бундан ниҳоятда ғазабландилар: Исо Ўзини Худо деб атаб, шаккоклик қилди! Исо Ўзини Худо деб англаши кўриниб турибди. Масиҳ гувоҳликларининг таҳлили У Ўзини қуйидагича деб атаганини кўрсатади: 1) Барҳаёт Худонинг Ўғли; 2) Қодир Худонинг ўнг томонида ўтирадиган ва 3) Осмон булутлари билан келаётган Инсон Ўғли. Бу баёнатларнинг ҳар бири Масиҳга тааллуқли экани кўриниб турибди. Бу учаласи бирлашишидан келиб чиқадиган таассурот жуда муҳим аҳамият касб этади. Яҳудийларнинг Олий Кенгаши учала ҳолатни тушунгач, бош олий руҳоний ўз кийимларини йиртиб, деди: “Бизга яна гувоҳларнинг нима кераги бор?” (Марк 14:63). Улар ҳаммасини Исонинг Ўзидан эшитдилар. Исо Ўзини Ўзи ҳукм қилди. Скотланд-Ярдда жиноий тергов бўлимини бошқарган жаноб Роберт Андерсон шундай дейди: Бирор бир гувоҳлик душманларча муносабатдан кучлироқ таъсир қилмайди ва ишонтирмайди ва Раббийнинг Илоҳийликка даъвогарлик қилишининг далили, шубҳасиз, Унинг душманларининг ҳаракатларидан яққол кўриниб турибди. Биз, яҳудийлар жоҳил ваҳший бўлмаган, аксинча, улар ўқимишли ва имон-эътиқодли халқ бўлганини унутмаслигимиз керак; мана шу айбловга асосланиб, ҳеч бир қаршиликсиз, олий руҳоний Исони ўлимга ҳукм қилади, — ​модомики, яҳудийларнинг Олий Кенгаши буюк эътиқодли инсонлардан ташкил топган, шу жумладан, уларнинг орасида I асрнинг атоқли яҳудий файласуфи Гамалил ва унинг машҳур шогирди, Тирсадан келган Шоул сингарилар бўлган.[7] Шундай қилиб, Исо Ўзи ҳақида айнан нимани тасдиқламоқчи бўлгани тушунарли. Ва яҳудийлар Унинг жавобини Илоҳийликка бўлган даъват сингари қабул қилганларини биз кўриб турибмиз. Уларнинг икки йўли бўлган: ёки Унинг сўзларини фарёд чекиш даражасида бўлган куфрликда айблаш ёки Унинг Илоҳийлигини тан олиш. Руҳонийларга ҳаммаси тушунарли эди, шунчалик тушунарли эдики, улар Исони хочга тортдилар ва У: “Мен Худонинг Ўғлиман, деб Худога умид қилиши” (Матто 27:43) учун Унинг устидан кулдилар. Кембридж университетининг илоҳиёт профессори Г. Б. Свит олий руҳоний кийимларини йиртганининг маъносини қуйидагича тушунтиради: Шахсий кўнгилсизлик пайтида қонун олий руҳонийларга кийимларини йиртишни таъқиқлаган (Лев. 10:6; 21:10), аммо олий руҳоний ҳакам сифатида иш кўрганда, унинг ҳузурида қилинган шаккокликка у кийимини йиртиб, шу тарзда ўзининг норозилигини намоён қилади. Саросимага тушган ҳакамнинг шундан кейин енгил тортгани яққол кўриниб турибди. Бошқа ишончли гувоҳликларни келтиришнинг зарурати йўқ: айбланувчининг Ўзи Ўзини айблаб бўлди.[8] Бу ўзгача суд жараёни эканини биз тушуна бошлаймиз. Ҳуқуқшунос Ирвин Линтон шундай дейди: Айбланувчининг хулқи эмас, балки шахси кўриладиган суд жараёни ниҳоятда ноёб, кам учрайдиган ҳолатдир. Масиҳни айблаш, Кенгаш олдида Унинг айтган гапларини, шунингдек, келтирган гувоҳликларини қабул қилиш ва шунинг асосида Уни ҳукм қилиш, рим ҳокими томонидан сўроқ қилиниш, ҳукмни амалга ошириш пайтида Унинг боши узра тахтачага ёзиб қўйиш, — ​буларнинг ҳаммаси Масиҳнинг Шахсияти ва Унинг унвони билан боғлиқ бўлган масалалардир. “Масиҳ ҳақида сиз нима деб ўйлайсиз? У Кимнинг Ўғли?” [9] Нью-Йорк Олий судининг собиқ ходими Уильям Джей Гэйнор Исонинг ҳукмига бағишланган нутқида, олий кенгаш томонидан Исога чиқарилган ҳукм У куфрлик қилгани учун Унга қарши қаратилган ягона айбловдир, деб айтади. Гэйнор Юҳанно баён этган Хушхабарнинг 10-боб 33-оятини далил қилиб кўрсатиб, дейди: “Фақат куфрлиги учун Исога ҳукм чиқарилиб, Унга жазо тайинлангани хушхабардан кўриниб турибди… Исо ғайритабиий кучларга даъвогарлик қилган, бу эса ўз навбатида, инсонлар учун куфрлик ҳисобланган”.[10] Кўплаб суд жараёнларида айбланувчини қилган иши учун айблашган ва ҳукм чиқаришган, Исо Масиҳ эса бундан мустасно бўлган. Зеро, Исо Ўзининг Ким эканини айтгани учунгина, Уни ҳукм қилганлар. Бизни ишонтириш учун Исони бир марта ҳукм қилишнинг ўзи кифоя: У Ўзини Худо, деб атагани учун. Исонинг бундай даъвосини ҳакамлар эшитдилар. Исони хочга михлаш куни ҳам Унинг душманлари, Исо Ўзини Худо, деб атганини рўкач қилиб, Уни роса ҳақоратлашди. “Олий руҳонийлар, уламолар ва оқсоқолларнинг ҳам барчаси бунга қўшилишиб, Уни масхаралай кетдилар: бошқаларни қутқарди, Ўзини эса қутқара олмайди! Агар У Исроилнинг Подшоҳи бўлса, энди хочдан тушиб кўрсин, шунда биз Унга ишонамиз. У Худога ишонарди-ку. Агар У Худога маъқул бўлса, ҳозир қутқариб олсин-чи! Чунки У: Мен Худонинг Ўғлиман, — ​деган” (Матто 27:41–43). 3-боб РАББИЙ ЁЛҒОНЧИМИ ЁКИ АҚЛДАН ОЗГАНМИ? Агар сиз бугунги кунда интернетда Исо исмини ахтаргудай бўлсангиз, шу заҳотиёқ 181 миллион изоҳни топасиз. Агар Исо исмини Amazon.com. сайтида терадиган бўлсангиз, сиз У ҳақида 261 474 та китоб топасиз. Биз У ҳақда турли туман фикрларга эгамиз, шундай бўлса-да, тарихий Масиҳга ишонишни давом эттиришимиз мумкинми? Кўпчилик одамлар Исо ҳақида Худо сифатида эмас, балки яхши фазилатли, хуш ахлоқ инсон ва кўплаб ҳақиқатларни очган ўзига хос пайғамбар сифатида ўйлашни хоҳлайдилар. Олимларнинг кўпинча ҳисоблашича, заковатли фикр юритиш натижасида ва ёрдамида фақат шундай ягона хулосага келиш мумкин. Яна бошқалар эса, шунчаки розилик билдирган ҳолда, бу фикр нақадар нотўғри эканини тушунишни ҳам хоҳламайдилар. Исо Ўзини Худо, деб атади, У Ўзини Ким деб атаган бўлса, одамлар шунга ишонишлари У учун жуда муҳим эди. Биз Унга тамомила ёки ишонамиз, ёки бўлмаса, умуман ишонмаймиз. У бизга ўртани танлашни ёки учинчи имкониятни қолдирмайди. Ўзини Худо деб атаган Шахс, шунчаки яхши фазилатли инсон ёки шунчаки ҳақиқатгўй пайғамбарлардан бири бўла олмайди. Уни шундай деб ҳисоблашга бизнинг имкониятимиз йўқ, қолаверса, Исо бизга бундай имкониятни беришни ҳам хоҳламаган. Кембридж университетининг профессори ва қачонлардир агностизм тарафдори бўлган К. С. Льюис буни жуда яхши тушунган. У шундай ёзади: Мен бу ерда одамларнинг турлича нотўғри фикрлашларининг олдини олишга интиламан. Баъзида улар ўзларидан ўзлари Исо ҳақида шундай дейдилар: “Мен Исони ахлоқ-одобнинг буюк устози сифатида қабул қилишга тайёрман, аммо Унинг Илоҳийликка бўлган даъвогарлигини мен қабул қилмайман”. Биз айнан шуни айтмаслигимиз керак. Оддий инсон бўла туриб, шу билан бирга, Исонинг сўзларидай сўзларни айтган одам, ахлоқ-одобнинг буюк устози бўла олмайди. У ёки телба бўлиши мумкин — ​ўзини пиширилган тухум деб атаган одамдай, ёки қиёматдаги шайтон бўлиши мумкин. Сиз иккисидан бирини танлашингиз керак, ёки бу одам — ​Худонинг Ўғли бўлган ва ҳозирда ҳам шундай, ёки У — ​телба ёки ундан ҳам баттарроқ. Льюис яна қўшимча қилиб, шундай дейди: Сиз Уни телба сифатида ҳайдаб юборишингиз мумкин, сиз Уни иблис сифатида юзига тупуришингиз ва Уни ўлдиришингиз мумкин, ёки бўлмаса, Унинг оёқларига тиз чўкиб, Уни Раббий ва Худо, деб аташингиз мумкин. Аммо У оддий одам бўлган — ​ахлоқ-одобнинг буюк устози бўлган, деган бемаъни гапларни гапиришни бас қилайлик ва бундай фикрларга чек қўяйлик. У бизга бундай имкониятни бермайди. Негаки, У бундай имкониятни бизга беришни ўйлаб ҳам кўрмаган.[11] Кембридж университетининг профессори Ф. Дж. А. Хорт саккиз йил давомида Янги Аҳд матнларини синчиклаб ўрганди ва шундай хулосага келди: Исонинг айтганлари шунчалик даражада Унинг Ўзининг бир қисми ва зоҳири эди, улар Худонинг иродасини биладиган башоратчи ёки пайғамбари сифатида айтилган мавҳум ҳақиқатлар сифатидаги маънога эга бўлмаган. Агар Уни Ўзини бирламчи (гарчанд ягона бўлмаса ҳам) субъект сифатида ҳар бир мулоҳазадан чиқариб ташланса, барча фикрлар қисм-қисмларга бўлиниб кетади.[12] Йельск университетининг масиҳийлик тарихчиси Кеннет Скотт Латуретт бу масалада мана нималар дейди: Исо Масиҳнинг машҳур бўлиб кетишида таълимотлар бунчалик катта ўрин тутмаган, гарчанд Уни буюк қилиб юборишга Унинг таълимотлари етарлича даражада кўп бўлган. Гап таълимотларнинг Шахсиятнинг Ўзи билан бирлашганидадир. Улар бир-бири билан чамбарчас боғлиқ ва уларни бир-биридан ажратиб бўлмайди. Латуретт шундай хулосага келади: Муқаддас Китобни диққат билан ўқиган ҳар бир киши учун, Исо Ўзини ва Ўз мактубларини чамбарчас боғлиқ ҳисоблагани аниқ ва равшан бўлади. У фақат буюк Устоз бўлмаган. Худонинг Шоҳлиги, инсоннинг хулқ-атвори ва Худо ҳақидаги Унинг таълимотлари ниҳоятда муҳимдир, аммо уларнинг моҳиятини бузмасдан туриб, Унинг Ўзидан ажратиб бўлмайди.[13] Исо Ўзини Худо, деб атаган. Унинг гаплари ёки ҳақиқат бўлиши, ёки ёлғон бўлиши керак. Бу сўзларга барча У Ўзининг шогирдларидан кутгани сингари, диққат ва эътиборли муносабатда бўлиш талаб этилади. Чунки У шогирдларидан: “Сизлар-чи, Мени ким деб ҳисоблайсизлар?” (Матто 16:15) деб сўраб, улардан Ўзини тан олишларини кутган. Ушбу саволга бир нечта жавоб вариантлари мавжуд. Биринчидан, айтайлик, Илоҳийликка қилган Унинг даъволари сохта бўлса, у ҳолда, бизда фақат иккита вариантимиз бор. Исо уларнинг сохталигини ё билган, ёки буни билмаган. Келинг, имкониятларнинг ҳар бирини алоҳида кўриб чиқайлик ва буни қўллаб-қувватлаш учун бизда қандай далиллар борлигини таҳлил қилиб кўрамиз. ИСО ЁЛҒОНЧИ БЎЛГАНМИ? Агар Ўз баёнотини айта туриб, Исо Ўзининг Худо эмаслигини билган бўлса, демак, У ёлғон гапирган ва атайин Ўз шогирдларини алдаган. Аммо У ёлғончи бўлса, У шунингдек, иккиюзламачи ҳам бўлган, чунки У бошқаларни ҳар қандай вазиятда ҳам ҳалол ва пок бўлишга даъват қилган. Бундан ҳам баттари, У иблис бўлган, чунки У бошқаларга улар абадиятда ўзларининг тақдирларини Унга ишониб топширишларини ўргатган. Агар У Ўз ваъдаларини бажара олмаса ва бу ҳақда билса, демак, У ақлга тўғри келмайдиган ёвузлик бўлган, чунки У Ўз издошларига сохта умид берган. Ва ниҳоят, У ҳаттоки телба ҳам бўлиши керак, чунки Унинг айнан Илоҳийликка бўлган даъвогарлиги хочга тортилишига сабаб бўлди — ​гарчанд, тирик қолиш учун У сўнгги дақиқаларда ҳам Ўз сўзларидан воз кечиши мумкин эди. Кўпчилик, Исо — ​ахлоқ-одобнинг шунчаки устози бўлган деб айтганларида, мен ҳайрон бўламан. Келинглар, реалист (шарт-шароитларга очиқ кўз билан қараш) бўлайлик. Ахлоқ-одобнинг буюк устози Ўз таълимотининг энг асосий масаласида — ​Ўзининг борлиғи масаласида қандай қилиб онгли равишда одамларни йўлдан адаштириб, гангитиши мумкин?! Исо онгли равишда одамларни алдаган, деган хулосага келиш, биз У ҳақда билганларимизга ва Унинг ҳаёт тарзи ва таълимотига асло мос келмайди. Қаерда Исонинг исми эълон қилинса, ўша ерда одамларнинг ва бутун халқларнинг ҳаёти яхшиликка ўзгарар эди, ўғрилар тўғри бўлар, ичувчилар — ​ҳушёрларга айланар, дарғазаблар — ​севги ва муҳаббат улашувчи бўлар, қонунга амал қилмайдиганлар — ​солиҳлик ва эзгулик тарқатар эдилар. Буюк Британиянинг машҳур тарихчиларидан бири ва уюштирилган масиҳийликнинг ашаддий рақиби Уильям Лекки ҳақиқий масиҳийликнинг дунёга таъсирини кўрди. У қуйидагиларни ёзади: Масиҳийлик оламга бир идеални тақдим этиш учун яратилган, бу идеал ўн саккиз аср мобайнида юз берган катта ўзгаришлар туфайли инсонлар қалбига юксак севгини жо қилди; у барча асрлар, халқлар, шарт-шароитлар ва мижозлар учун улкан фойда келтирди; у эзгуликнинг нафақат юксак зоҳири бўлиб хизмат қилди, балки севги ва меҳр улашишнинг амалдаги кучли сабабчиси бўлди… Бу Шахснинг қисқа уч йиллик фаолияти ҳақидаги оддий эсдаликлар инсоният қалбини ва онгини барча файласуфларнинг фикрлари ва насиҳатгўйларнинг даъватларига қараганда, қайта тиклашга ва юмшатишга янада кўпроқ ва янада самаралироқ хизмат қилишга ибрат бўлди.[14] Тарихчи Филипп Шафф шундай дейди: Бу гувоҳлик, агар у сохта бўлса, очиқдан-очиқ шаккоклик ёки тўғридан-тўғри нодонлик бўлиши керак. Биринчи тахмин Исонинг барча сўзларида намоён бўлган ва инсоният томонидан тан олинган, Унинг ахлоқий поклигига ва фазилатларига асло мос келмайди. Бундай муҳим масалада, айниқса, ақли-ҳуши жойида ва соғлом фикрда бўлган Кимса, Ўзини Ўзи алдашининг имкони йўқ. Ҳар доим бу Зот соғлом фикр юритган; қуёш булутлардан юқори бўлгани сингари, барча қийинчиликлар ва азоб-уқубатлардан юқорида бўлган Кимса, уларни ҳотиржамлик билан енгиб ўтган; У ҳар доим иғво тўғдирадиган саволларга донолик билан жавоб қайтарган; У тинчгина ва онгли равишда Ўзининг хочдаги ўлимини, учинчи куни эса Ўзининг қайта тирилишини, Муқаддас Руҳнинг қўйилишини, жамоатнинг ташкил топишини, Қуддуснинг вайрон бўлишини башорат қилди — ​Унинг айтганларининг барчаси амалга ошди. Қандай қилиб бундай Зот ташаббускор ёки тентак бўлиши мумкин? Бундай такрорланмас, чексиз, чекинмайдиган, мукаммал, инсоний, шу билан бирга, улуғворликда табиатан инсонийликдан юқорида турган Зот ёлғон ёки уйдирма бўла олмайди. Бундай вазиятда шоир, тўғри таъкидланганидек, қаҳрамонга қараганда юксакроқ бўларди. Исони ўйлаб топиш учун Исодан улуғроқ бўлиш талаб этилади.[15] Масиҳнинг ёлғончи эканига қарши чиққан Шафф яна бошқа жойда янада асослироқ далил келтиради: Мантиқ, ақл-идрок ва тажриба йўлида қандай қилиб қаллоб, яъни ёлғончи, худбин, гуноҳкор одам — ​тарихда пок ва муқаддас шахс тимсолини яратиб, бошидан охиригача бунчалик ҳаққонийлик билан ва реал тарзда изчил қўллаб-қувватлаши мумкин? Қандай қилиб у мисли кўрилмаган эзгулик, хайр-саховат, руҳий улуғворлик ва олижаноблик режасини тузиб, уни амалга ошириш мақсадида, ўз халқининг ва асрнинг қатъий ва нотўғри фикрда бўлишига қарамасдан, бунинг учун ўз жонидан воз кечиб, уни қурбон қилиши мумкин?[16] Одамлар Исонинг кетидан боришларини ва Унга Худога ишонгандай ишонишларини хоҳласа, нима учун У яҳудийларга мурожаат қилди? Кичкинагина ва аҳолиси кам бўлган мамлакатнинг эътиборга лойиқ бўлмаган бир қишлоғидан чиққан оддий дурадгор нима учун шундай йўл тутиши керак бўлди? У нега Ягона Худога қатъий ишонган халққа мурожаат қилиши керак эди? Нима учун Исо кўпхудоликка ва уларнинг намоёнига ишонган Мисрга ёки Грецияга йўл олмади? Исо каби яшаган Кимса, Исо сингари таълимот тарқатган Зот, Исога ўхшаб жон берган Кимса ёлғончи бўла олмайди. Келинг, бошқа имкониятни кўриб чиқайлик. ИСО АҚЛДАН ОЗГАН БЎЛГАНМИ? Агар биз Исо ёлғончи бўла олмаган, деган хулоса келадиган бўлсак, У Ўзини Худо деб ҳисоблаб, янглишган бўлиши мумкинми? Қолаверса, самимий бўла туриб, шу билан бирга, хато қилиш ҳам мумкин. Аммо биз бир нарсани ёдимизда сақлашимиз керак: агар одам янглишиб ўзини Худо деб ҳисобласа, айниқса, талабчан монотеистик жамиятда, бошқаларга уларнинг абадиятдаги тақдири унга боғлиқ эканини айтса, бу нафақат шунчаки гуноҳсиз фантазия, балки ўзини ўзи алдаш ва ахмоқона валдирашдир. Исо Масиҳ ақлдан озган бўлиши мумкинми? Бугунги кунда ўзини Худо деб ҳисоблаган одамга, худди ўзини Наполеон деб атаган одам сингари муносабатда бўлар эдилар. Ўзини ва қолганларни алдаётган бундай одамларни биз ақлдан озган деб ҳисоблаб, ўзига ва атрофдагиларга бирор бир зиён етказиб қўймасидан олдин, уларни жиннихонага жўнатган бўлар эдик. Бироқ Исонинг хулқ-атворида биз ҳеч қандай қусурларни, шунингдек, ақлдан озганлигини намоён қилиб турувчи ғалати қилиқларни асло кўрмаймиз. Агар У чиндан ҳам ақлдан озган бўлса, бу ҳолда Унинг хулқи ва Ўзини дадил тутиши ниҳоятда ажойиб ҳодиса ва ҳақиқатдан ҳам ҳар бир одамни ҳайратда қолдиради. Буюк руҳшунослар Артур Нойэс ва Лоренс Колб ўзларининг “Замонавий клиник психиатрия” номли новаторлик асарларида, шизофренни (ўз-ўзи билан гаплашиш) фаол ҳаётий жараёнга мойил бўлмаган, аксинча, кўпроқ аутизмга мойил бўлган одам сифатида тасвирлайдилар. Шизофрен реал дунёдан қочиб қутулишни хоҳлайди. Келинг, ҳақиқатга рўйирост ва тик қарайлик: оддий одам учун ўзини Худо деб аташ — ​ бу реал дунёдан қочиш демакдир. Исо ҳақида гап-сўзлар жуда кўплигини орасида Унинг ақли заиф бўлганини тасаввур қилиш бениҳоят қийин. У томонидан айтилган ва қачонлардир ёзиб қолдирилган энг доно сўзларни Исо жуда кўп марта гапирган. Унинг панд-насиҳатлари кўплаб одамларни ақлий қуллик тузумидан сақлаб қолган. Маккастер номли илоҳиёт коллежининг систематик илоҳиёт профессори Кларк Х. Пиннок шундай деб сўрайди: “Наҳотки Исо Ўзининг шахсий муваффақиятларидан алданган, параноик, ўтакетган ёлғончи, шизофрен бўлган? Аммо Унинг таълимоти ўткирлиги ва чуқурлиги Унинг ақлининг тўлақонлигидан дарак беради. Қанийди, агар биз У каби ақлан соғлом бўлганимизда эди!”.[17] Калифорния университетининг бир талабаси унинг руҳшунос профессори дарсда шундай деб айтганини хабар қилди: “Менинг кўплаб беморларим учун Муқаддас Китобни олиб, Масиҳ таълимотларидан бирини ўқиб чиқса кифоя. Менинг беморларимнинг барчаси бундай панд-насиҳатларга муҳтождирлар”. Руҳшунос доктор Гэри Коллинс шундай тушунтиради: Исо севги ва муҳаббатга тўла бўлишига қарамай, Ўзининг бировга раҳми келиши орқали Ўзига ҳалақит беришга йўл қўймаган; гарчанд Уни ҳар доим ҳайратланган оломон қуршаб турган бўлса-да, У калондимоғ, кеккайган бўлмаган; қийин ва оғир ҳаёт тарзига қарамасдан, У доимо сабр-қаноатли бўлган; У ҳар доим нима қилаётганини ва қаерга йўл олаётганини назорат қилиб турган; ўша даврда жамиятда иккинчи даражали ҳисобланган одамлар, шу жумладан, аёллар ва болаларга ғамхўрлик кўрсатган; одамларнинг гуноҳларига кўз юммасдан қараб, уларни қабул қилишга У қодир бўлган; У инсонларга керакли бўлган жавобларни берган ва улар нимада муҳтожлик сезган бўлсалар, ҳаммасини муҳайё қилган. Хулоса қилиб айтадиган бўлсам, Исо бизга маълум бўлган қандайдир ақли заиф касалликдан азоб тортганининг бирор бир аломатларини мен асло кўрмадим… У мен билган барча одамларнинг ичида, шу жумладан, мендан ҳам, энг соғломи ва идроклиси бўлган![18] Исо таълимотининг теранлигини ҳис қилган руҳшунос Дж. Т. Фишер қуйидагиларни таъкидлайди: Агар барча даврлардаги энг малакали руҳшунос ва психиатрларнинг ақлий гигиена мавзуси борасида обрўли мақолаларда айтилган нуқтаи назарларни ва билдирилган барча фикр-мулоҳазаларни жамлайдиган бўлсак, агар буларнинг ҳаммасини бирлаштириб, ишлов берилса ва ортиқча гап-сўзлар чиқариб ташланса, у ерда айтилганларнинг ичидан фақатгина бўрттириб кўрсатилмаган ҳақиқатни олиб, унга моҳир шоирларнинг энг ибратли ва доно ҳикматлари қўшилса, сиз Исонинг Тоғдаги Воизлигининг тўлиқ бўлмаган ва бирозгина дағал баёнини қўлингизга оласиз. Иккаласини солиштирсангиз, сизники асл нусхадан анчагина қўполроққа ўхшайди. Яқин икки минг йилдан ортиқ масиҳий дунё ўз қўлида барча саволларга тўлиқ жавобларни тутиб келмоқда, бу жавоблар устида қанчадан-қанча одамлар тинмай ва самарасиз бош қотириб келмоқдалар. Мана… ижобийликка тўла, ақлан соғлом ва фаровон турмуш кечирган одамнинг муваффақиятли ҳаёт режаси.[19] К. С. Льюис шундай ёзади: Исонинг ҳаётига, айтган гапларига ва таъсирига масиҳийликдан ташқари ҳар қандай бошқача изоҳ бериш тарих нуқтаи назаридан ниҳоятда қийин. Ақл-фаросатлилик ва теранлик… У чиндан ҳам Худо бўлмаганда, Унинг руҳий таълимоти ортида туриши керак бўлган телбаннамо улуғворлик иштиёқи ва ахлоқий таълимоти ўртасидаги қарама-қаршиликлар асло қониқарли тушунтирилиб берилмайди. Шунинг учун инсоният томонидан тинмай пайдо бўлаётган ва ажаблантираётган ғайримасиҳий тахминларнинг бири бошқасининг ўрнини эгаллайди.[20] Филипп Шафф қуйидагича фикр юритади: Само сингари ёрқин ва мусаффо, тоғ ҳавоси каби тиниқ ва шаффоф; шамшир сингари шиддатли ва кескир; ниҳоятда соғлом ва қудратли; ҳар доим тайёр, ҳозир-у нозир ва доимо ўзини тута билган бундай заковатли Зот, — ​шахсий феъл-атвор ва шахсий вазифа борасида бундай кескин ва жиддий тарзда йўлдан адашиши мумкинми? Тасаввур қилиш бениҳоят қийин![21] ИСО РАББИЙ БЎЛГАНМИ? Шахсан мен, Исо ёлғончи ва ахмоқ бўлган, деган хулосага кела олмайман. Фақат бир имконият қолди: аввалроқ мен айтганимдек, олдин У — ​ҳам Масиҳ, ҳам Худонинг Ўғли бўлган, ҳозирда ҳам У худди шундайлигича қолади. Бироқ мантиқ ва исботларга қарамасдан, кўплаб одамлар бундай хулосага келмайдилар. Дэн Браун ўзининг “Коде да Винчи” номли асарида шундай ёзади: “Исони расмий равишда Худонинг Ўғли сифатида тан олиб, Константин Исони инсоний дунёнинг ортида ҳаёт кечираётган илоҳиётга айлантирди, унинг моҳияти, ҳокимияти эътирозга ўрин қолдирмайди”.[22] Ёзувчи Браун одамлар қуйидагиларга ишонишларини хоҳлайди: Масиҳнинг Илоҳийлиги Никей соборида ихтиро қилинган экан. Гарчанд бизнинг давримизда бу “далил” фаол муҳокама қилинаяпти ва тарихий маълумотларни ўрганувчи тадқиқотчиларнинг 99,9 фоизи, уни инкор қиладилар. Мана нима учун. Исо чиндан ҳам Худо эканига, Янги Аҳдда кўплаб қадимий ишончли гувоҳликлар мавжуд (2-бобни қаранг). Бу гувоҳликлар I асрда, Исо ҳаётлигида юз берган ҳодисалардан бир неча ўн йилликлардан кейин ёзилгани учун, улар Никей соборидан икки юз йилдан ортиқроқ олдин бўлган. Гарчанд бу гувоҳликлар турлича одамлар томонидан турлича мақсадда ёзилган бўлса-да, асло шак-шубҳа йўқки, улар бир мавзуга, яъни Масиҳ — ​Худо эканига бағишланган. Никей соборининг ташкил топишидан анча олдин Исони Худо деб ҳисоблаганларига тасдиқ ва гувоҳликларни, шунингдек, Никейгача бўлган Доникия жамоат оталаридан топиш мумкин. Никейскгача бўлган жамоат оталари илк масиҳий мутафаккирлар ҳисобланишган, улар Янги Аҳд даври якунланганидан кейин (таҳминан 100 й.) Никей соборигача (325 й.) яшаганлар. Уларнинг орасида Иустин Жафокаш, Игнатий Антиохийский ва Ириней сингари машҳур ва таниқли шахслар бўлган. Уларнинг ҳаммалари, ҳеч шак-шубҳасиз, Исони Худо, деб ҳисоблаганлар. Мана, уларнинг асарларидан олинган баъзи бир парчалар: Игнатий Антиохийский (Масиҳ Туғилгандан сўнг 110-йилда яшаган): Танадаги Худо… Инсон қиёфасида келган Худонинг Ўзи”.[23] Иустин Жафокаш (Масиҳ Тўғилганидан сўнг 100–165-йилларда яшаган): “…У Худо бўлиб, Худонинг дастлабки Сўзи бўлган”.[24] Ириней (Масиҳ Туғилганидан сўнг 177-йилда яшаган): “…Ота Худо бўлган, Ўғил ҳам Худо бўлган; зеро Худодан тўғилган Худо бўлади”.[25] Милитон Сардисский (таҳминан Масиҳ Туғилганидан сўнг 177-йилда яшаган): “У инсон бўлган, бироқ У Худодир”. Балки, Никей соборигача бўлган давр ичида Исонинг илоҳий эканига энг аниқ далил ва гувоҳликлар сифатида номасиҳий муаллифларнинг фикрлари хизмат қилиши мумкиндир. Грек хажвиячиси Лукиан Самосатский (тахминан Масиҳ Туғилганидан сўнг 170-йил), рим файласуфи Цельс (таҳминан 177-йил) ва рим губернатори Кичик Плиний (таҳминан 112-йил)лар, масиҳийлар Исони илоҳий ҳисоблашларига аниқ гувоҳликлар келтирадилар. Масиҳийлар Исонинг Илоҳийлигига ишонганлари учун, Плиний уларни таъқиб қилган. Плиний тан олиб, дейди: “Масиҳийлар маълум бир кунларда мунтазам равишда тўпланадилар ва Масиҳни худо сифатида улуғлаб, галма-гал тонггача Унга ҳамду сано айтадилар”.[26] Ушбу далиллар ва кўплаб бошқа гувоҳликлар асосида, “Исони қайтадан англаш” китобининг муаллифлари шундай хулосага келадилар: “Константин кенгашни хийла йўли билан, олдинлари ишонмаган нарсаларига ишонтиришга интилиши, ёки жуда бўлмаганда, шундай нияти борлиги — ​ҳар ҳолда бемаъни тасаввурдир”.[27] Ушбу бобда айтилганларни мен яҳудийлар ёки мусулмонлар билан муҳокама қилаётганимда, уларнинг бунга бўлган муносабатлари мен учун бениҳоят қизиқ. Олдинига, Исо Ўзи ҳақида айтганларини мен улар билан ўртоқлашаман, кейин эса, уларга учта жавоб вариантларини тавсия этаман (ёлғончи, ақлдан озган ёки Раббий). Улар Исони ёлғончи деб ҳисоблайдиларми, деб улардан сўраганимда, улар қатъийлик билан: “Йўқ!” деб жавоб берадилар. Мен яна улардан сўрайман: “Сиз Уни ақлдан озган, деб ҳисоблайсизларми?” “Йўқ, албатта”, дейишди улар. Мен уларга навбатдаги учинчи саволни бердим: “Масиҳ Худо эканлигига сиз ишонасизми?” Ҳали нафасимни ростлаб бўлмасимдан, улар жавоб қайтардилар: “Ўз-ўзидан маълумки, йўқ!”. Бироқ тўртинчи имкониятнинг ўзи мавжуд эмас. Гап бу вариантлардан қай бири мумкинлигида эмас, чунки учала вариантдан ҳар бири мумкин. Савол қуйидагича қўйилиши керак: “Бу вариантлар қай бири ҳақиқатга яқин бўлиши мумкин?”. Сиз Муқаддас Китобни ахлоқ-одоб ва пайғамбарларнинг буюк устозлари асарлари билан бир қаторга қўя олмайсиз. Бунинг имкони йўқ. Исо фақат ёки ёлғончи, ёки ақлдан озган, ёки Раббий ва Худо бўлиши мумкин. Сизнинг ўзингиз учаласидан бирини танлашингиз керак. Исо борасидаги қилинадиган сизнинг танловингиз заковат машқи сифатида бекор ўтмаслиги керак. Ҳаворий Юҳанно шундай ёзган: “Булар эса Исо — ​Худонинг Ўғли, Масиҳ эканига ишонишингиз учун ва ишониб, Унинг номи билан ҳаётга эришишингиз учун ёзилган” (Юҳанно 20:31). Барча далиллар Исонинг Раббий экани фойдасига гувоҳлик беради. 4-боб ФАН НИМА ДЕЙДИ? Кўплаб одамлар ҳақиқат — ​фақатгина илмий исботланишига асосланган одамлар Масиҳга бўлган шахсий имонларидан воз кечаяптилар. Модомики, инсоният Исонинг Илоҳий эканини ёки Унинг қайта тирилишга қодирлигини илмий жиҳатдан исботлаб бера олмас экан, демак, XXI аср донишмандлари Уни Қутқарувчи сифатида қабул қилишни хоҳламайдилар. Фалсафа ёки тарих дарсларида кўпинча менга қуйидагича саволни берадилар: “Сиз мана шу муаммони илмий жиҳатдан исботлаб бера оласизми?”. Одатда мен шундай жавоб бераман: “Йўқ, мен олим эмасман”. Ана шунда мен аудиториянинг кулганини ва кимнингдир минғирлаб гапирганини эшитаман: “Унда бу тўғрида гапиришни нима кераги бор?!” ёки: “Бу ҳолда ҳаммасига ишонишимизга тўғри келар экан-да!” (улар кўр-кўрона ишонишни назарда тутадилар). Кунларнинг бирида мен Бостонга учиб кетаётган эдим. Самолётда ёнимда ўтирган йўловчига, шахсан мен нима учун Масиҳнинг Илоҳийлигига ишонишимизни айтдим. Йўловчиларни олқишлаш учун чиққан пилот ёнимиздан ўтиб кетаётиб, тасодифан бизнинг суҳбатимизни эшитиб қолди. “Сизнинг эътиқодингизда бир камчилик бор”, — ​деди пилот. “Қандай камчилик?” — ​сўрадим мен. “Сиз уни илмий жиҳатдан тасдиқлаб беролмайсиз”, — ​жавоб берди у. Ҳозирги замон одамларининг бемантиқ фикрлашлари мени ҳайрон қолдиради. Бу пилот ўз даврининг кўплаб намоёндаларига ўхшайди, чунки у ҳам ўшалар каби фикр юритади: агар ниманидир илмий жиҳатдан исботлаб бўлмаса, демак, у ёлғон ҳисобланади. Бироқ биз ҳақиқат сифатида қабул қилаётган кўплаб далиллар илмий методлар орқали тасдиқланмайди. Бирор бир тарихий персонажни ёки ҳодисанинг реаллигини биз илмий жиҳатдан тасдиқлаб беролмаймиз, аммо бу тасдиқлашнинг иложи йўқлигини англатмайди. Бироқ илмий исбот ва мен айтаётган, судга оид тарихий исботлар ўртасидаги фарқни биз тушунишимиз керак. Сизга тушунтириб беришимга менга ижозат беринг. Илмий тасдиқ қандайдир бир далилни унинг ҳақиқий эмаслигига гумон ёки шубҳа қилувчи одамнинг иштирокида, бирор бир ҳодисани қайтариб, уни тасдиқлашга асосланган. Буларнинг ҳаммаси назорат қилиниб турган муҳитда бўлиб ўтади, маълумотлар қайд этилади ва тахминлар тажриба ўтказиш йўли билан тасдиқланади. “Илмий метод ҳодиса, тажрибаларни тадқиқ этиш ёки бир неча бор назорат қилиш билан боғлиқдир”.[28] Гарварднинг собиқ президенти, доктор Джемс Б. Коунэнт шундай ёзади: Илм-фан — ​бу қатор тушунчаларнинг ва концептуал схемаларнинг ўзаро боғлиқлигидир. Улар тажрибалар ва кузатишлар орқали ишлаб чиқилган ва навбатдаги тажриба ва кузатишлар томон етаклайдилар.[29] Тахминларнинг ҳақиқатлигини тажриба орқали текшириш — ​асосий техникавий ва ҳозирги замон илмий методлардан бири ҳисобланади. Масалан, кимдир, совун сувнинг бетига қалқиб чиқолмайди ва суза олмайди, дейиши мумкин. Мен эса, совун сувнинг бетига қалқиб чиқиб сузади, деб таъкидлайман ва ўзимнинг ҳақ эканимни исботлаш учун, шубҳаланган одамни ошхонага етаклаб кираман. Бир тоғорага 20 сантиметр баландликда 28 даражали илиқ сув қуяман ва сувга совун ташлайман. Шалоп! Биз кузатамиз, берилганларни текшириб, тажриба йўли билан тажрибада тарзда менинг тахминимни тасдиқлаймиз: совун сувнинг бетига қалқиб чиқиб, сузиб юрибди. Агар илмий метод далилларни тасдиқлашнинг ягона усули ҳисобланганида эди, кеча кечқурун телевизор томоша қилганингизни ёки бугун тушлик қилганингизни сиз исботлаб бера олмас эдингиз. Сиз бу ҳодисаларни назорат қилиниб турувчи муҳитда қайтадан кўрсатиб бера олмайсиз. Бу ерда гап тарихий-сул исботлар, қандайдир фактларнинг реаллигига шубҳаланишга ҳеч қандай сабаб ҳам, асос ҳам йўқлигини кўрсатувчи далиллар ҳақида боради. Бошқача қилиб айтганда, биз исбот-далилларни тарозига солиб кўрамиз ва уларнинг тўғрилигига шубҳаланишга ҳеч қандай сабаб йўқлигини англаб етамиз. Тарихий-cуд далиллар гувоҳликларнинг уч турига асосланган бўлади: оғзаки кўрсатма, ёзма кўрсатма ва далил (масалан, қурол, ўқ ёки ён дафтарча кабилар). Ана шу усуллар ёрдамида сиз бугун тушлик қилганингизни эътирозсиз исботлаб берасиз. Тушлик қилаётганингизни дўстларингиз кўришган, кафедаги официант эслаб қолган, қолаверса, қўлингизда чекингиз бор. Илмий усул фақатгина қайтарилиши мумкин бўлган ҳодисаларни исботлаш учун қўлланилиши мумкин. Бу усул шахсларни аниқлигини ёки тарихдаги ҳодисаларнинг ишончли эканини исботлаш ёки инкор этиш учун қўл келмайди. Илмий усул қуйидагича саволларга жавоб топишингизда сизга ёрдам бермайди: Джордж Вашингтон чиндан ҳам яшаганми? Мартин Лютер Кинг одамларнинг ҳақ-ҳуқуқлари учун курашганми? Носиралик Исо ким бўлган? Барри Бонд баскетболда рекорд ўрнатганми? Исо Масиҳ хочда ўлганидан кейин яна қайта тирилганми? Бу масалалар илмий усул соҳасидан ташқарида ҳал қилинади, биз уларнинг ҳақиқатлигини тарих нуқтаи назаридан исботлашимиз лозим. Бошқача қилиб айтганда, кузатувга, маълумотларни тўплашга, тахминларга, хусусий хулоса ва тажриба орқали тасдиқлашга, табиатда қайтарилиб турадиган ҳодисаларни топиб, тушунтиришга асосланган илмий усул қуйидагича саволларга тўлиқ жавоб бера олмайди: қайта туғилишни исботлаш мумкинми? Илм-фан эътиқодга қарши чиқадими? Худонинг мавжудлигини фан инкор эта оладими? Кейинги бобда менинг ўғлим Шон, сўнгги саволга жавоб беришнинг имкони борлигини тасдиқловчи “янги атеистларнинг” даъволарини ўрганиб чиқади. 5-боб ЯНГИ АТЕИЗМНИНГ МУАММОСИ Мен (Шон) қахвахонада ўтирганимча, сутли ванил коктейл ичардим. Шу вақт номи кишини жалб қиладиган китоб ўқиб ўтирган ёш қизга кўзим тушиб қолди. Сариқ фонда кумушранг харфлар билан китобнинг номи ёзилган: “Худо буюк эмас: дин ҳамма нарсани заҳарлайди”, муаллиф Кристофер Хитченс. Китобнинг қўпол сарлавҳаси мени қизиқтириб қўйди, мен бу китоб нима ҳақида эканини аёлдан сўрашга қарор қилдим. Аёл катта ғайрат ва зўр қизиқиш билан, дунё тарихида эътиқод ашаддий ёвузлик эканини, илм-фан имон-эътиқоднинг тамомила бемаънилигини исботлаб берганини, шунингдек, одамлар Худосиз ҳам яхши яшашлари мумкинлигини сўзлаб, менга узундан-узун лекция ўқиб берди. Бу ёшгина аёл ҳақми? Эҳтимол, эътиқод чиндан ҳам инсониятга яшашга ҳалақит бераётгандир? Илм-фан Худонинг мавжудлигини инкор этдими? Агар ҳамма атеистга айланиб кетса, ҳаёт яхши бўлиб, яшнаб кетармикан? Албатта, атеизм янгилик эмас. Масиҳ келишидан тахминан 1000 йилча олдин шоҳ Довуд бир одамни тасвирлаб берган. Ўша ахмоқ ўз кўнглида “Худо йўқ” (Забур 13:1), деб айтган. Худонинг мавжудлигини инкор этиб келувчилар олдин ҳам бўлган, бундан кейин ҳам бўлади. Атеистлар кўпинча ўзларининг фикрлари ҳақида жар солиб келганлар, аммо жамият фикрига уларнинг таъсири ҳозирги вақтгача энг паст даражада. Яқиндагина жамият саҳнасига бир гуруҳ иқтидорли, куч-ғайратга тўла ва шижоатли атеистлар чиқдилар. Атеизм тарихида уларнинг таъсири бениҳоят мислсиз воқеа бўлди. Бир йил ичида бу мавзуга бағишланган учта китоб бестселлерга айланди. Ҳужумни Сэм Харриснинг ўзи “Масиҳий халққа мактуб” (2006) номли китоби билан бошлади, ундан кейин Ричард Даукинснинг “Худонинг сохта тасаввури” (2006) номли китоби чиқди ва ниҳоят, Кристофер Хитченснинг “Худо буюк эмас” (2007) номли китоби кенг омманинг бутун диққатини ўзига тортди. Учала китобга ҳам талаб жуда катта, харидоргир чиқди, бундан ташқари, ҳафталаб эмас, бир неча ойдан бери бу китоблар бестселлерлар рўйхатида юқори ўринларни эгаллаб келмоқда. Масалан, “Худо буюк эмас” китоби чиққанидан сўнг бир ойдан кейин “Нью-Йорк Таймс” бестселлерлари рўйхатида энг юқори — ​биринчи ўринни эгаллади. Китоб нашрдан чиққанидан кейин етти ҳафта ичида 300 000 дан ортиқ нусҳаси тарқалиб кетди. Янги атеистлар деб аталмиш кимсалар нафақат матбуот дунёсига ўз таъсирини кўрсатдилар. Улар мақолалар ёзишарди, талабалар олдида чиқишлар қилишарди, мунозараларда иштирок этишарди, радио ва ойнаи жаҳонга интервьюлар беришарди, YouTubeга беҳисоб миқдорда видеолар жойлаштиришар эди. Янги атеистлар кўплаб изланувчиларни боши берк кўчага олиб киришди ва кўплаб имонлиларнинг ишончларига путур етказдилар. Яқиндагина бу борада жамият фикрини билиш ниятида сўроқ ўтказилди. Сўроқдан шу нарса маълум бўлдики, америкаликларнинг кўпчилиги ўзларини атеист ва агностиклар, деб аташар экан. Янги атеистларнинг вазифаси оддий: ишонч-эътиқоднинг асосларини барбод қилиш ва теистларни ундан воз кечишга ишонтириш. Янги атеистлар бирор бир янгилик топишдими? Улар Худонинг мавжуд эмаслигига бирор бир янги тасдиқ намоён қилдиларми? Янги атеизм нимани янги қилаяпти? ЭСКИ ҚЎШИҚ ЯНГИЧА ТАХЛИТДА Машҳур британия журналисти Малькольм Маггеридж кунларнинг бирида шундай деган: барча янгиликлар — ​бу эскиликларни янги одамлар томонидан бошидан кечиришидир. Нимадир янгича бўлиб кўриниши мумкин, бироқ бу чиндан ҳам янги дегани эмас. Янги атеизм фан, фалсафа ва тарих соҳасида масиҳийликнинг асосларига путур етказиши мумкин бўлган ҳеч қандай янгиликларга эга эмас. Янги атеистлар келтирган далилларнинг кўп қисми Фридрих Ницше, Зигмунд Фрейд, Карл Маркс ва Бертран Расселл каби эски атеистлар қарашларидан ўзлаштириб олинган. Бироқ баъзи бир муносабатларда янги атеистлар бениҳоят ноёбдирлар. Биринчидан, янги атеизм арзонга тушади. Худодан воз кечиш қандай оқибатларга олиб келиши мумкинлигини бурунги атеистлар яхши тушунганлар. Худосиз биз совуқ, зимистон ва маъносиз оламни қўлга киритишимизни улар билганлар. Кўплаб бурунги атеистлар Худонинг ўлгани учун кўз ёши тўкканлар, чунки Худонинг вафоти ғарб маданияти асосларига путур етказиши мумкинлигини тушунганлар. Альбер Камюнинг тан олишича, Худонинг ўлими ва Ундан жудо бўлиш, ҳаётни мазмун-маънодан, хурсандчиликдан, шунингдек, лойиқ тарзда яшаш учун зарур бўлган барча нарсалардан ажралишни англатади. Янги атеистлар эса, аксинча, Худонинг ўлимига хурсанд бўлаяптилар. Улар ишонч-эътиқоддан осонгина воз кечиб, яхши ҳаёт кечириш (ҳаттоки, зўр яшаш) мумкин, деб ўйлайдилар. Джорджтаун университетининг профессори Джон От, бундай “юмшоқ” атеизм, унга нисбатан жиддий муносабатда бўлмасликларига олиб келади, деб таъкидлайди: Замонавий “юмшоқ” атеистлар, биз дарвинизмга амал қилган ҳолда Санта-Клаусдан воз кечганимиз сингари, Худодан осонликча воз кечишимиз мумкин, деб фикр юритадилар. Бунда ғарб маданиятининг тўлиқ ва тамомила, шу жумладан, нима оқил-у нима хуш ахлоқ тўғрисидаги бизнинг тасаввурларимизнинг барбод бўлишини улар назорат қилмайдилар. Агар биз чиндан ҳам ўз атеизмимизда самимий бўлсак, ғарб маданиятида Худо ғояси атрофида тўпланган маъно ва қадрият тармоғи, уни ташкил қилиб турган маркази билан йўқ бўлиб кетиши мумкинлигини, бурунги атеистлар тушуниб етганлар.[30] Иккинчидан, атеизмнинг аввалги кўринишларидан фарқли ўлароқ, янги атеизм диний эътиқодга тоқат қилмайди. Янги атеизм намоёндалари, дин нафақат инсон томонидан ўйлаб чиқарилган, ҳамманинг онгини заҳарлайди, шунинг учун уни йўқ қилиб ташлаш керак, деб ҳисоблайдилар. Сэм Харрис “Масиҳий халққа мактуб”ида шундай дейди: “(диний ҳақ-ҳуқуқларни) ҳурматлаш, барча диндан келган экстремистларга бошпана беришимизни биздан талаб этади”.[31] Харриснинг тан олишича, либерал ва ўртамиёна имонлилар самолётларда биноларни бузиб кирмайдилар, аммо айнан уларнинг бепарволиги шунга ўхшаш экстремизмни қўллаб-қувватлайди. Бинобарин, уни таг-томири билан йўқ қилиш керак. Агарда янги атеистлар ўз мақсадларига етганларида, виждон эркинлиги эскилик сарқити бўлиб қоларди. Учинчидан, янги атеистлар масиҳийликка жон-жаҳди билан ҳужум қиладилар. Улар шунингдек буддизмни, исломни, мармонликни ва бошқа динларни танқид қиладилар, аммо уларнинг асосий нишони — ​Муқаддас Китоб Худоси. Ричард Даукинс шундай дейди: “Агар мен атайдан кўрсатмаган бўлсам, мен авваламбор масиҳийликни назарда тутганман”.[32] Aгар сиз янги атеистларнинг китобларини ўқийдиган бўлсангиз, шоҳ Сулаймоннинг қуйидаги сўзларини унутмаслигингизни маслаҳат берамиз: “Биринчи гапирган бошқаси келиб текширмагунича ҳақ кўринади” (Ҳикматлар 18:17). Бошқача қилиб айтганда, агар сиз фақатгина бир томонини тинглаган бўлсангиз, унда исбот-далиллар сизга ишончли бўлиб кўриниши мумкин. Бироқ, иккинчи томон тингланса, кўпинча биринчиси ҳалокатга йўлиқади. Янги атеистлар ишонарли гапирадилар, то иккинчи томонни тингламагунингизга қадар. Мана бошқа томоннинг фикри. АТЕИЗМНИ ЭЪТИҚОДДАН АҚЛЛИРОҚ, ДЕБ ҲИСОБЛАШ МУМКИНМИ? Янги атеистлар, атеизм онгга асосланганига қатъий ишонадилар. Хитченсга кўра, эътиқод “фақатгина ишончга” асосланган, атеизм бўлса ишончни талаб этмайди, чунки у авваламбор, амалий илмий исботларга асосланган.[33] Илмий маълумотларга нима — ​атеизм ёки теизм яхшироқ мос келиши ҳақида биз яна гаплашамиз, аммо олдин янада муҳим саволга жавоб топишимиз лозим: табиат дунёси нимадан ва қандай англанган? Бир куни Эйнштейн шундай таъкидлаган: оламдаги энг ақл бовар қилмайдиган нарса — ​бу тушуниб бўладиган нарсадир. Энштейн илм-фанда энг муҳимини тушунган, айнан эса, фан табиат дунёси ҳақидаги қандайдир фалсафий тасаввурларга асосланганини билган. Бу тасаввурлар, йўлга қўйилган ва тушуниб бўладиган реал ташқи оламнинг мавжудлигини ўз ичига олган, бундай оламни биз ўз онгимиз билан англаб етишга қодирмиз. Илм-фан бундай асосларсиз мавжуд бўла олмайди. Аммо бу ерда атеист учун ниҳоятда мураккаб мунозара келиб чиқади: агар онг Дарвиннинг кўр-кўрона ва моддий эволюцияси жараёнида ривожланган бўлса, умуман, нима учун биз унга ишонишимиз керак? Тасодиф оқибатида пайдо бўлган инсон онги чиндан ҳам реалликни идрок этишига нима учун биз ишонишимиз керак экан? Илм-фан бу саволга жавоб бера олмайди, чунки унинг ўзи ана шундай тасаввурга асосланган. Ҳаттоки Чарлз Дарвин ҳам бу муаммони тан олган: “Ҳар доим даҳшатли шубҳа-гумон пайдо бўлади: энг қуйи поғонада турган ҳайвонларнинг ақлидан ривожланган инсон онгининг чиқарган хулосалари ишончлими, қолаверса, бирор бир қадрга эгами? Бирор бир кимса маймуннинг эътиқодига ишониши мумкинми, ўзи аслида маймунда эътиқод, ишонч бўлганми?” [34] Янги атеистлар ўзларининг онг қобилиятига ниҳоятда қатъий ишонадилар, аммо уларнинг атеистик дунёқараши бундай ишончнинг асосига путур етказади. Аслини олганда, агар Дарвиннинг эволюцияси — ​бу ҳақиқат бўлса, биз ўзимизнинг когнитив қобилиятларимизга ишонмаслигимиз керак эди, ахир, улар — ​бошқариб бўлмайдиган, иррационал жараённинг натижасидир. Темплтон мукофотининг совриндори, шифокор Пол Дэвис шундай деган: “Илм-фан, дунё ҳаддан ташқари мулоҳазали ва ўз борлиғининг барча даражаларида мантиқан тўғри, деган тасаввурларга асосланган. Атеистларнинг таъкидлашича, (табиат) қонунлари номаъқул ва коинот бемаънидир. Олим сифатида буни қабул қилиш мен учун жуда қийин. Аслини олганда, изчил ва оқилона пойдевор мавжуд бўлиши лозим, унинг устида эса дунёнинг мантиқий ва йўлга қўйилган табиати асосланиши керак”.[35] Атеизм бундай оқилона асосни бермайди. Аксинча, атеизм уни барбод қилади. Теизм эса бундай пойдеворни беради. Коинот идроклигининг теизмга кўпроқ мос келиши шунчаки эмас. Бу ердаги боғлиқлик янада чуқурроқ. Коинотнинг идроклилиги Худонинг мавжудлигини назарда тутади. ИЛМ-ФАН ЭЪТИҚОДГА ҚАРАМА-ҚАРШИМИ? Илм-фан бир неча юз йиллар мобайнида эътиқодга қарши курашиб келган. Ҳар ҳолда, янги атеистлар шунга бизни ишонтирмоқчи бўладилар. Эътиқод илм-фаннинг ривожига тўсқинлик қилганига кўпчилик ишонади, аммо бу бўлмаган гап.[36] Аслида, айнан масиҳийча дунёқараш — ​унинг коинотга нисбатан яхшиланишига бўлган урғу, инсон тафаккурига бўлган диққат-эътибор, биз Худонинг яратганини тушунганимизда, Унинг улуғланиши ҳақидаги таълимоти билан — ​ҳозирги замон илмий ўзгаришлар учун пойдевор қурган. Қадимда кўплаб олимлар табиатни ўзларининг масиҳийча дунёқараши шарофати билан тадқиқ қилишга мажбур бўлганлар. Буюк Британия математиги ва файласўфи Альфред Норт Уайтхед ўзининг “Фан ва замонавий дунё” номли асарида, ҳозирги замон фани авваламбор “Худонинг идрокли эканлигига бўлган ўрта асрнинг ишончи орқали ривож топган”, деган хулосага келади.[37] Ҳозирги замон фани қуруқ ерда пайдо бўлмаган, унинг ривожланишига сезиларли даражада масиҳийлик имконият яратган. Кўплаб илк олимлар теист бўлганлар, бунинг ажабланадиган жойи йўқ, шу жумладан, уларнинг орасида аниқ фанлар кашфиётчилари бўлган: Фрэнсис Бэкон (1561–1626), Иоганн Кеплер (1571–1630), Блез Паскаль (1623–1662), Роберт Бойль (1627–1691), Исаак Ньютон (1642–1727) ва Луи Пастер (1822–1895) кабилардир. Уларнинг кўпчилиги учун, Худога бўлган ишонч дунё табиатини ўрганишга ундовчи асосий сабаб бўлган. Дунё табиати сир-у асрорга тўла, уларни ўрганиб тадқиқ қилишни Худо биздан кутмоқда, деб таъкидлайди Бэкон. Кеплер ўзининг фан билан шуғулланиш сабабларини қуйидагича тасвирлайди: “Ташқи дунёни ўрганишларнинг асосий вазифаси — ​бу унга Худо жо қилган онгли тартиб-интизомни ва уйғунликни кашф этиш, улар бизгача математика тили орқали етиб келиши мумкин”.[38] Хитченс бу фан кашфиётчиларининг диний ишончларини муҳим деб ҳисобламайди. Ўша даврнинг зукколари учун бошқа имкониятнинг ўзи бўлмаган, деб ҳисоблайди.[39] Аммо бундай нуқтаи назар Хитченсни қизиқ ҳолатга қўяди. Агар имонлиларни, уларнинг жамиятни ривожлантиришга қўшган ижобий ҳиссаларини (масалан, ҳозирги замон фанини шакллантиришни) мақтаб бўлмаса — ​чунки ўша вақтда “ҳамма имонли бўлишган” — ​бу ҳолда Худо йўлида амалга оширилган шафқатсизликларда уларни қандай қилиб айблаш мумкин? Ахир, бу адолатсизлик-ку! Янги атеистлар имонлиларнинг қадр-қимматларини тан олишни хоҳламайдилар, бироқ уларнинг ҳамма хатоларини тан оладилар. “Имон ҳаммасини заҳарлашини” исботлаш учун, Хитченс унинг аксини исботловчи нарсаларга эътибор қаратмаяпти. Ва у буни атайин қилаяпти. Атеизм эътиқодга қараганда, кўпроқ илмга асосланганми? Янги атеистларнинг ишончи бир муҳим далилдан келиб чиқади: улар фан ўзлари томонда, деб ҳисоблашади. Сэм Харрис шундай дейди: “Муқаддас Китоб Худосига ишониш бизнинг ривожланиб бораётган оламни тушунишимизни қўллаб-қувватламайди”.[40] Хитченснинг фикрига кўра, фан қанчалик кўп ривожланса, Худога шунчалик кам жой қолаверади.[41] Аммо бу шундайми? Худо бизнинг илмий билимларимизнинг доирасидан четга чиқувчи бир нарса эканини, янги атеистлар бизга ишонтиришга ҳаракат қилаётган бир пайтда, сўнгги йиллардаги илмий кашфиётлар бундай нуқтаи назарнинг ёлғонлигини исботламоқда.[42] Аслини олганда, сўнгги ярим асрнинг энг буюк атеистларидан бири Энтони Флю, айнан шу сабабли яқиндагина Худо ҳақидаги ўз фикрини ўзгартирди. Эҳтимол, яна бошқа кўплаб машҳур атеистлар бордир, аммо Флюнинг кўрсатган таъсирига тенг келадиган бирор бир кимса топилмаса керак. У “Илоҳиёт ва қалбакилаштириш” номли ўзининг машҳур лекциясини Оксфорддаги Сократов клубида ўқиди, ўшанда К. С. Льюис клубнинг раиси бўлган. Натижада Флюнинг нутқи сўнгги ярим асрда таниқли фалсафий мақола сифатида кенг оммага маълум ва машҳур бўлди. Ўзининг кўплаб китобларида ва лекцияларида у ҳозирги замон атеизми мавзусини муҳокама қилади. Ва 2004 йили Флю бирданига ҳар қандай одамни ҳайратда қолдирадиган фикрни олға суради: Худо мавжуд бўлиши керак. Энди Флюнинг ҳисоблашича, оламнинг мавжудлигига энг яхши тушунтириш — ​бу қандайдир илоҳий кучнинг борлиги. Нима учун у ўз фикрини ўзгартирди? “Бу саволга энг қисқа жавоб, — ​деб ёзади Флю, — ​бу ҳозирги замон илмий тадқиқотларига асосланган ва менинг тасаввуримда юзага келган оламнинг манзараси”.[43] Янги атеистлар, илм-фан улар томонда эканини ихтиёрий равишда таъкидлайдилар, аммо исбот-далиллар бунинг акси эканини тасдиқлайди. Келинглар, фан шундай қилиб тушунтириб бера олмаган, аммо Худонинг мавжудлигини тасдиқловчи иккита зарур илмий жумбоқни кўриб чиқайлик. Ҳаётнинг келиб чиқиш сири Бугунги кундаги энг жумбоқли илмий муаммолардан бири — ​бу ҳаётнинг пайдо бўлишидир. Илмий жамият бир овоздан якдиллик билан буни ҳал қилиб бўлмайдиган масала, деб атайди. Гарвардлик кимёгар Джордж Уайтсайдс кунларнинг бирида, ҳаётнинг келиб чиқиш масаласи — ​ҳали ҳал этилмаган буюк илмий муаммолардан бири эканини таъкидлайди.[44] Ҳаттоки, Сэм Харрис ҳам, коинотда ҳаётнинг пайдо бўлиши, жумбоқ эканини тан олади.[45] Ҳаётнинг пайдо бўлиши билан боғлиқ бўлган муаммо — ​бу аслида, маълумотлар билан боғлиқ бўлган муаммодир. 1953 йили ДНКнинг кашф этилиши туфайли, тирик мавжудотларнинг ташкил топиши ва ривожланиши генетик маълумот орқали бошқарилишини, олимлар илк бор тушуниб етдилар. Мана шунинг учун ҳам биз кўпинча гапларидан парча келтирадиган, Нобель мукофотининг лаурети Дэвид Балтимор ҳозирги замон биологиясини “маълумотлар ҳақидаги фан”, деб атади. Тирик организмларда қанча маълумот мавжуд? Ричард Даукинснинг фикрига кўра, Британия энциклопедияларининг барча жилдларидаги маълумотларни бирга олганда ҳам, миттигина амёбанинг ҳужайра ядросида маълумотлар анчагина кўпроқ экан.[46] Одам ДНКасида маълумотлар ҳажми янада кўпроқ. Аммо ДНК — ​бу оддийгина маълумотлар сақланадиган жой эмас. Бошқа ҳужайралар системаси билан биргаликда у компьютер сингари, барча маълумотларни тайёрлайди. Шунинг учун ҳам Билл Гейтс ДНКани компьютер программаси билан солиштиради, аммо инсон томонидан яратилган ҳар қандай программаларга қараганда, у ниҳоятда такомиллашган.[47] Атеистлар, ҳаётнинг қандай пайдо бўлгани улар учун номаълумлигини тан олишади. Даукинснинг, унинг пайдо бўлиши даргумон ҳолат, деган фикрга келади, аммо кейин Даукинс ҳаммани ҳайрон қолдирадиган хулосага келади: бу бахтли тасодиф. Омадни қаранг-а![48] Наҳотки бу мантиқан тўғри тушунтириш бўлса?! Наҳотки, маълумотлар, бошқариб бўлмайдиган, иррационал, моддий жараён натижасида пайдо бўлиши мумкин бўлса? ДНКадаги таркибий маълумотлар, собиқ атеист Энтони Флюнинг Худо ҳақидаги ўз фикрини ўзгартиришига асосий сабаблардан бири бўлди. У: “Ер юзида биз кузатиб турган бундай “аниқ бир мақсадга қаратилган, ўз-ўзини тикловчи” ҳаётнинг пайдо бўлишига ягона қониқарли тушунтириш — ​бу чек-чегараси йўқ Идрокнинг мавжудлигидир”, деган хулосага келади.[49] Агар биз космосдан, мураккаблиги жиҳатидан Британия энциклопедиясидан устун турувчи мактуб олган бўлсак, демак, ҳеч бир шубҳа йўқки, бу биз учун самовий идрок мавжудлигининг исботи бўлди. Британия энциклопедиясига қараганда кўпроқ маълумотга эга бўлган инсон ДНКасига берилган энг идрокли таъриф — ​бу Худонинг Идроки. Коинотга хайрихоҳ бўлиш Бир тасаввур қилинг-а, сиз тоғда юра-юра бир ташландиқ хужрага дуч келиб қолдингиз. Ичкарига киргач, ажойиб манзаранинг шоҳиди бўлдингиз. Холодильник сиз яхши кўрган маҳсулот ва таомларга лиқ тўла, хона сизга ёқадиган иссиқлик даражасида, сиз хуш кўрадиган мусиқа янграмоқда, столнинг устида сиз севиб ўқийдиган китоб, журналлар ва сиз катта қизиқиш билан томоша қиладиган дисклар турибди. Ҳаёлингизга нималар келади? Сиз бу тасодиф эмаслигига ишонч ҳосил қиласиз ва кимдир сизнинг келишингизни интиқлик билан кутганига шак-шубҳа қолмайди. Умуман, шунга ўхшаш ҳолат бутун ер юзида юз бераётганига, олимлар сўнгги ўн йилликларда тушуна бошладилар. Коинот атайдан биз учун яратилганга ўхшайди. “Биз коинотни ўрганиб, ундаги қанчадан қанча жисмоний ва астрономик тасодифлар бизга эзгулик учун яратилганини тушунганимизда, — ​дейди физик Фримен Дж. Дайсон, — ​бизнинг тасаввуримизда, коинот қайсидир бир маънода худди бизнинг келишимизни кутгандай туюлади”.[50] Мана шунинг учун Британия астрономи Фред Хойл шундай деган: “Агар соғлом ақл ва идрок нуқтаи назаридан далилларни талқин қиладиган бўлсак, химия ва биология сингари физика ҳам юксак идрок қонунларига биноан ташкил топган ва табиатда ҳеч қандай сўқир кучлар йўқ экани аниқ бўлади”.[51] Физиклар, ҳаёт худди бритвадаги лезвия сингари мос яратилган, деб ҳисоблайдилар. Келинглар, бир нечта мисолларни кўриб чиқамиз. Биринчидан, агар тортишув кучи қонунлари сал бошқачароқ ҳаракатланганда, ер юзида ҳаёт бўлмасди. Тортиш кучи табиатнинг бошқа кучларига нисбат бўлиши керак, масалан: бир 1040 (яъни бир 10 000 000 000 000 000 000 000 000 000 000 000 000 000 нисбат).[52] Иккинчидан, Кембридж физики Стивен Хокингнинг қайд этишича, “агар материянинг тарқалиш тезлиги катта портлашдан кейин бир секунддан сўнг бирнинг юз миллиондан камроқ нисбатини ташкил этганда, олам ҳозирги ўлчовларига етмасидан олдиноқ аллақачон парчаланиб кетган бўларди”. [53] Коинотда ўн тўққизтадан ортиқроқ барқарорлик мавжуд, улар маълум бир қатъий таърифларга эга бўлишлари керак.[54] Бундай вазиятда бизнинг мавжудлигимиз эҳтимоли қиёслаб бўлмайдиган даражада кам экани тушунарли бўлади. Оксфордлик физик Роджер Пенроуз шундай хулосага келади: аниқ тўғрилашга муҳтож бўлган барча табиат қонунларини агар биз тўплайдиган бўлсак, биз уларни жамлаб ёза олмаган бўлар эдик, чунки коинотда мавжуд бўлган оддийгина парчаларнинг сонига қараганда, белгилар сони анчагина кўпроқ бўларди.[55]Ғоянинг мавжуд эканига бўлган исботлар шу қадар ишончли эдики, Аризон давлат университетининг машҳур физиги Пол Дэвис, биологик нуқтаи назардан одамларга мос келувчи бизнинг коинотимизнинг табиати атайдан яратилганига қаноат ҳосил қилади. «”Ҳаёт пичоқ тиғида турибди” деган ибора унчалик аниқ эмас: бундай ингичка тиғга эга бўлган пичоқ бутун коинотда йўқ».[56] Дэвиснинг айтишича, агар бу конинот тузилишининг ажойиб мукаммаллиги эътиборга олинмаса, унга берилган ҳар қандай илмий таъриф тўлиқ бўлмайди. Кўплаб коинотларнинг мавжудлиги ҳақида гап борганда, баъзи одамлар буни эътиборга олмасликка ҳаракат қиладилар, аммо уларнинг мавжудлигига бизда эмпирик исбот-далиллар йўқ. Нима учун олам шу қадар аъло даражада яратилганига энг оқилона ва мантиқан тўғри тушунтириш қўйидагича: уни шундай мукаммал қилиб Парвардигор Худонинг Ўзи яратган. АТЕИЗМ ЭЪТИҚОДГА ҚАРАГАНДА, АХЛОҚЛИРОҚ БЎЛА ОЛАДИМИ? Янги атеистлар эътиқоднинг ҳалокатли экани тўғрисида мулоҳаза юритадилар ва Муқаддас Китоб Худоси табиатини аёвсиз танқид қиладилар. Ахлоқ Худосиз ҳам яшайвериши мумкин, деб жар солишади улар. Даукинсга кўра “эзгу ниятли ёки ёвуз инсон бўлиш учун, Худонинг бизга кераги йўқ”.[57] Янги атеистлар ғайрат билан эъқодни ёвузлик сингари қоралайдилар ва илм-фанни эзгулик сифатида улуғлайдилар. Бироқ шу ерда мушкул зиддиятлилик пайдо бўлади: агар Худо бўлмаса, умуман олганда ахлоқий мажбуриятлар қаердан олинади? Даукинс, агар “табиий ва жисмоний оламдан бошқа ҳеч нарса бўлмаса, бу ҳолда “ёвузлик” нима?, деб таъкидлайди. Ахлоқий қадриятларда баландлик, кенглик ва вазн каби жисмоний ҳислатлар бўлмаса, биз қандай қилиб уларни бор, деб айта оламиз? Атеизмнинг муаммоси, эзгуликнинг қандайдир ахлоқий мезонига эга бўлмай туриб, ёвузлик нима эканини белгилаб олиш ниҳоятда қийинлигидадир. Анъанага кўра, ёвузлик эзгуликнинг қарама-қарши маъноси сифатида тушунилади. Эгриликни аниқлаш учун тўғрилик стандарти лозим бўлгани сингари, ёвузликни таърифлаш учун ҳам эзгулик стандарти даркор. К. С. Льюиснинг айтган ҳаммага маълум иборасига кўра, сизда тўғрилик ҳақида тушунча бўлган тақдирдагина, чўпни қийшиқ деб аташ маълум бир маънони англатиши мумкин. Шунга ўхшаб, агар эзгулик бўлмаса, ёвузлик ҳам бўлмайди. Бироқ, агар Худо бўлмаса (янги атеистларнинг фикрига кўра), унда эзгулик нима? Ҳаттоки, марҳум атеист Дж. Л. Мэккининг, агар ҳамма нарсага қодир Худо бўлмаса, ахлоқнинг мавжудлигини холисона тан олиб бўлмаслигини таъкидлаган. Объектив ахлоқий қадриятларнинг мавжудлиги — ​бу Худога ишонишнинг асосли исботи бўлди. Қуйидаги оддий нарса тўғрисида ўйлаб кўринг: 1. Агар объектив (биздан келиб чиқмайдиган, бизга боғлиқ бўлмаган) ахлоқий қадриятлар мавжуд бўлса, унда Худонинг бор бўлиши зарур. 2. Объектив ахлоқий қадриятлар мавжуд. 3. Шундан келиб чиқиб, Худо бор. Объектив ахлоқий қадриятлар мавжудлигини биз биламиз. Масалан, эрмак учун болани қийнаш — ​бу яхши эмаслигини бизга тушунтиришнинг кераги йўқ. Барча ақлли, идрокли одамлар буни яхши биладилар. Модомики, ахлоқий қадриятлар мавжуд экан, демак, Худо ҳам мавжуд. Ўзининг очиқдан-очиқ баҳслари пайтида Кристофер Хитченс ўз оппонентларидан мунтазам равишда, атеистни қўлидан келмайдиган бирор бир ахлоқий ҳаракатни мисол тариқасида келтиришларини сўрайди. Албатта, бундай ҳаракат йўқ. Кўплаб атеистлар меҳрибон, раҳмдил ва меҳнатсевардирлар. Аммо Хитченс энг асосий нарсани эътибордан четда қолдираяпди: қандай қилиб атеизм ахлоқий масъулият ҳиссини уйғотиши мумкин? Агар Худо бўлмаса, эзгулик ва ёвузлик нимага асосланган? Атеизм бу ҳақда бизга ҳеч нарса демайди. Шундай қилиб, истеҳзога кўра, Худога қарши қаратилган ва кенг тарқалган эътирозлардан бири Унга ишонишнинг энг жиддий сабабларидан бирига айланади. МАСИҲИЙЛИК ЛАЪНАТ ҲИСОБЛАНАДИМИ? Олдинлари атеистлар эътиқодни — ​ёлғон, деб ҳисоблаганлар. Янги атеистлар эса уни нафақат ёлғон, балки ёвузлик ҳам, деб таъкидлайдилар. Сэм Харрис эътиқодни “одамлар ўртасида ўтмишда келиб чиққан ва ҳозирда ҳам мавжуд бўлган низоларнинг манбаси”, деб атайди.[59] Янги атеистлар бир неча бор масиҳийликнинг золимлиги ҳақида гапирганлар. Мисол тариқасида қуйидагича далилларни келтирган: Галилео Галилейни таъқиб қилиш, шарқ мамлакатларига қарши тажовузкорлик салб юришлари, одамларни таъқиб қилиб азоблаш, ўтмишда Салемдаги суд жараёнлари, шунингдек, ҳозирда католик руҳонийларининг ёш болаларни зўрлаб номусига тегиши ва ҳоказолар. Шак-шубҳа йўқки, одамлар Исонинг номи билан даҳшатли ишларни амалга оширганлар. Аммо қандайдир баттоллар Исонинг таълимотига хилоф равишда ҳаракат қилган бўлсалар, нима сабабдан биз масиҳийликни айблашимиз керак? Наҳотки Исо жодугарларни ёқишни маъқуллаган бўлса? Наҳотки Исо Ўз шогирдларини бидъатчиларни қийнашга даъват қилган бўлса? Албатта, йўқ. Аслида Исо айтиб ўтилганларнинг аксинчасини бажаришни ўргатган. У бизга душманларимизни севишимизни амр этган (Матто 5:44), жамиятнинг назаридан четда қолган одамларга, ночор ва ҳасталарга ёрдам беришга чорлаган У (Матто 8:3), бошқалар учун ўз жонини фидо қилишга У даъват этган (Юҳанно 15:13). Агар одамлар ҳақиқатдан ҳам Исо каби ҳаёт кечирганларида эди, жабр-зулм, зўравонлик аллақачон ўтмишда қолиб кетган бўлар эди. “Шундай буюк масиҳийлик нима қилмоқда” номли китобда Динеш Д’Сузанинг исботлашича, эътиқод йўлида амалга оширилган қотилликларни янги атеистлар ниҳоятда бўрттириб кўрсатмоқдалар, атеизм йўлида амалга оширилган янада жиддийроқ қотилликларни эса унутиб юбораяптилар, янада аниқроқ қилиб айтадиган бўлсак, булар ҳақида атеистлар ўйлаб кўришни хоҳламайдилар ҳам. Масалан, Сэм Харриснинг такъкидлашича, Салемдаги суд жараёнларида юз мингга яқин одам ҳалок бўлган. Аслида қанча одам ҳалок бўлган? Юзлабми? Минглабми? Юз минглабми? Аслида эса ҳалок бўлган одамларнинг сони йигирма беш мингдан кам бўлган.[60] Аммо бундай маълумотлар атеистлар учун бирор бир аҳамиятга эгами? Энг муҳимини эсдан чиқармаслик лозим: гап баъзи бир атеистлар яхши одам бўлиши мумкинлигида эмас. Албатта, шундайлар бўлиши мумкин (эҳтимол, атеистлар ичида яхши одамлар жуда ҳам кўпдир). Гап шундаки, агар атеизмни устунлик қиладиган фалсафа сифатида қабул қиладиган бўлсак, атеизм яхшими ёки ёмонми. Агар бу масалани обдон ўйлаб кўрадиган бўлсак, биз қуйидагича ҳолатнинг гувоҳи бўламиз: бу ёруғ оламда ҳеч бир бошқа дунёқараш атеизм сингари кўплаб бахтсизликлар ва хунрезликлар келтирмаган. Хусусан, XX асрдаги атеистик режим даврида кўплаб одамлар ҳалок бўлган, айтайлик, коммунистик Хитойда, коммунистик Россия ва коммунистик Германияда — ​атеизмдан қурбон бўлганларнинг сони юз миллиондан ортиқ бўлган.[61] Бунга ҳеч нарса тенг кела олмайди. Принстон университетида фалсафа доктори илмий даражасини олган дунёвий яҳудий Дэвид Берлинскийнинг ҳисоблашича, бундай хунрезликларнинг асосий сабабларидан бири — ​бу энг кейинги жавобгарликни ҳис қилмаслик: “На Гитлер, на Сталин, на Мао, на СС, на гестапо… Худо уларнинг қилган ишларини кузатиб турганига ишонмас эдилар”.[62] Гарчанд масиҳийларнинг ҳам ножўя хатти-ҳаракатлар қилишлари мумкинлиги эҳтимолдан ҳоли бўлмаса-да, умуман олганда, уларнинг аждодларга қолдирган мероси ижобийдир. Масиҳийлар биринчи бўлиб шифохоналар қурдилар, Қизил Хоч жамиятини таъсис этдилар, қулликни йўқ қилдилар, университетлар барпо этдилар ва ҳозирги замон илм-фанининг кашфиётчилари бўлдилар. Инсониятга озодликни олиб келган ҳаракатлар тарихини кузатиб борар эканмиз, биз ҳар доим уларни Муқаддас Китоб манбаларида топамиз. ХУЛОСАЛАР Якуний хулосалар қилар эканмиз, янги атеистларда биз топган ягона янги нарса — ​бу уларнинг ўрни. Баландпарвоз гапларга қарамай, улар илм-фанда, тарихда ёки фалсафада ҳеч қандай янгилик яратишмади, умуман олганда теизмни ёки хусусан, масиҳийликни рад этувчи ҳеч қандай далил-исбот топиб бера олмайдилар. Аслида, вазият тескари, яъни бошқача. Ҳужайранинг тузилишини биз қанчалик синчиклаб тадқиқ қиладиган ва коинот сирларини қанчалик чуқурроқ ўрганадиган бўлсак, унда биз шунчалик аниқроқ Худонинг иноятларини кўраверамиз. Тахминан 3000 йил олдин забурчи шундай деган: “Самолар Худонинг шуҳратини эълон қилади ва Унинг қўлларининг ишини ер хабар қилади. Кун-кунга сўзни ўтказади ва тун-тунга билим очади.” (Забур 18:2–3). Забурда, Худони Унинг яратганларини ўрганиб англаш мумкинлиги аниқ айтилган. Бироқ бу китобда, У Ўзини шунчаки дурадгор бўлмаган, Исо Масиҳнинг шахсиятида аниқ намоён қилди, деб айтилган. Ва биз буни кўр-кўрона эмас, балки ишончли ва асосли далил-исботларга таянган ҳолда қабул қиламиз. Исо — ​Худонинг Ўғли эканини биз исботлай оламизми? Буни исботлаш учун биз тарихий-суд усулдан фойдаланишимиз керак. Ва бизнинг асосий саволимиз қуйидагича: биз Янги Аҳд гувоҳликларига ва исботларига ишонишимиз мумкинми? Масиҳийлик эътиқодининг мен (Джош) учун энг жозибадорлиги шундаки, бу кўр-кўрона ва жоҳилона имон эмас, балки тўғри фикрга асосланган имондир. Муқаддас Китоб бизга ҳар гал имон келтирган одам ҳақида ҳикоя қилганида, бу онгли ва идрокли имон бўлган. Исо дейди: “Сизлар ҳақиқатни билиб оласизлар” (Юҳанно 8:32) ва ғафлатда қолмайсизлар. Исодан сўрадилар: “Устоз, Тавротнинг қайси амри буюк?” — ​У жавоб қилди: “Эганг Худовандни бутун қалбинг билан, бутун жонинг билан ва бутун онгинг билан севгин“(Матто 22:36–37; курсив меники. — ​ДЖ. М.). Кўплаб одамларнинг муаммоси шундаки, улар Худовандни фақатгина қалблари билан севадилар. Масиҳ ҳақидаги ҳақиқат ҳеч қачон уларнинг онгига етиб бормайди. Муқаддас Руҳ бизга Худони англашга ёрдам беради, худди бизга Уни севиш учун қалб берилгани, Уни танлаб олишимиз учун эрк берилгани сингари, бизга онг ҳам берилган. Бизнинг Худо билан ўртамиздаги муносабатларимиз тўлақонли бўлиши ва биз Уни улуғлай олишимиз учун, биз учала жабҳаларни қамраб олишимиз ва ҳаракатлантиришимиз лозим. Сизларни билмайман-у, аммо менинг онгим бирор нарсани рад этганидан қалбим қувона олмайди. Менинг қалбим ва онгим биргаликда ишлаш учун яратилган. Исо Масиҳга Раббий ва Қутқарувчи сифатида ишониши учун ақл-идрок эгасини ўзининг жонига қасд қилишига ҳеч ким ҳеч қачон даъват этмаган. Кейинги тўрт бобда, бизда ёзма маълумотларни тасдиқловчи қандай гувоҳликлар борлигини, шунингдек, шоҳидларнинг Исо Масиҳ ҳақида қандай оғзаки гувоҳликлари ва ҳикоялари мавжудлигини биз кўриб чиқамиз. 6-боб МУҚАДДАС КИТОБ МАЪЛУМОТЛАРИ ИШОНЧЛИМИ? Янги Аҳд — ​Исо ҳақида маълумот берувчи биринчи даражали тарихий манба. Шунинг учун ҳам сўнгги икки аср давомида кўплаб танқидчилар Муқаддас Китоб маълумотларини ишончлилиги борасида баҳслашиб келмоқдалар. Муқаддас Китобда ёзилганлар ишонарли эмаслигини, шунингдек, археологик қазилмалар ва тадқиқотлар уларнинг асоссизлигини исботлаганини улар доимо таъкидлаб келадилар. Мен (Джош) Аризона давлат университетида лекция ўқиб бўлганимдан кейин, менинг олдимга адабиёт бўйича бир профессор келиб деди: — Жаноб Макдауэлл, сиз Масиҳ ҳақидаги барча қарашларингизни аллақачон эскириб кетган II аср маълумотларига асосламоқдасиз. Мен эса бугун ўз машғулотларимда Янги Аҳд Масиҳнинг ҳаётидан анча кейин ёзилганини исботлаб бердим. Шунинг учун ҳам у аниқ ва ишончли бўла олмайди. Менинг жавобим қуйидагича бўлди: — Жаноб, мен сизнинг нуқтаи назарингизни тушунаман ва сиз қандай манбаларга асосланаётганингизни ҳам биламан. Аслида эса, яқиндагина топилган ҳужжатлар Янги Аҳд Масиҳдан кейин яшаган авлоднинг даврида ёзилганлигини аниқ кўрсатмоқда. Бу профессор ўз фикрларини немис танқидчиси Фердинанд Кристиан Баур асарларига асослаган. Ф. К. Баурнинг таъкидлашича, Янги Аҳднинг кўп қисми II асрнинг охирида уйдирма ва афсоналарга асосланиб ёзилган. Бу уйдирма ва афсоналар Исо яшаган давр ва улар битилган узоқ вақт оралиғида шаклланган. Аммо ХХ аср археологик топилмалари Янги Аҳд қўлёзмаларининг ишончли эканини тасдиқлади. Қадимий папирус қўлёзмалар (Джон Райландснинг қўлёзмаси, Масиҳ Туғилганидан сўнг 130-йил; Честер Битти қўлёзмаси, 155йил; Бодмер II қўлёзмаси, 200-йил) Масиҳ даври ва кейинроқ сақланиб қолган қадимги қўлёзмалар даври оралиғидаги бўшлиқни тўлдирди. Йель илоҳиёт мактабида узоқ йиллар давомида Муқаддас Китоб илоҳиётидан сабоқ бериб келган Миллар Барроуз шундай дейди: Грекча Янги Аҳдни (топилган) қўлёзмалар тили билан солиштиришнинг яна бир натижаси — ​бу Янги Аҳднинг матни тўппа тўғри берилганига бўлган ишончнинг янада мустаҳкамланишидир.[63] Шунга ўхшаш топилмалар олимларнинг Муқаддас Китобга бўлган ишончини мустаҳкамлади. Бутун оламга машҳур Муқаддас Китоб археологи Уильям Ф. Олбрайт шундай ёзади: Биз энди ишонч билан қуйидагиларни таъкидлашимиз мумкин: Янги Аҳднинг бирор бир китоби Масиҳ Туғилганидан сўнг 80-йиллардан кейинроқ ёзилган, деб ҳисоблаш учун энди бизда ҳеч қандай асос йўқ. Янги Аҳднинг энг радикал танқидчилари уларни 130 ва 150-йиллар, икки авлод оралиғидаги давргача бўлган вақтга тааллуқли дейдилар.[64] Уильям Ф. Олбрайт “Масиҳийлик бугунги кунда” нашриётига берган интервьюсида ҳам буни такрорлайди: Менинг фикримча, Янги Аҳднинг барча китоблари имонга келган яҳудийлар томонидан I асрнинг Масиҳ Туғилганидан сўнг қирқинчи ва саксонинчи йиллар оралиғида ёзилган (аниқроғи, тахминан Масиҳ Туғилuганидан 50 ва 75-йиллар оралиғида).[65] Ер юзида қачонлардир яшаб ўтган буюк археологлардан бири, жаноб Уильям Рэмси немис тарих мактабидан чиққан. Бу мактаб, Ҳаворийлар Китоби М. Т. I асрда эмас, II асрнинг ўрталарида яратилган, деб таълим берган. Янги Аҳд борасида ҳозирги замон танқидчилиги билан танишган Рэмсининг фикрига кўра, унда ўша даврнинг (М. Т. 50-йиллар) ҳодисалари аниқ ва равшан акс эттирилган, яъни у тарихчининг эътиборига лойиқ эмас. Шунинг учун Кичик Осиёнинг тарихини Рэмси ўрганар экан, у Янги Аҳдга унчалик эътибор қаратмаган. Аммо ўтказилаётган тадқиқотлар вақт ўтиши мобайнида уни Ҳаворийлар Фаолияти китоби муаллифи Луқо асарларига мурожаат қилишга мажбур этди. Луқо ўта аниқлиқ билан тарихий тафсилотларни нақадар тўла баён этганини археолог кўрди, Ҳаворийлар Фаолияти китобига бўлган унинг қарашлари ўзгара бошлади. Шундан кейин Рэмси қуйидагича хулоса чиқаришга мажбур бўлади: Луқо чиндан ҳам юқори мартабали тарихчи… Бу асар муаллифини буюк тарихчилар қаторига қўйиш керак.[66] Ушбу китобдаги ҳаттоки кичкинагина деталлари ҳам тўғри экани туфайли Рэмси, Ҳаворийлар Фаолияти — ​II асрнинг эмас, балки I асрнинг ўрталарига тегишли бўлган ҳужжат эканига, ниҳоят, розилик билдирди. Кўплаб либерал олимлар Янги Аҳднинг янада эрта санада ёзилганини тан олишга мажбур бўлдилар. Марҳум англикан епископи Джон А. Т. Робинсон ўзининг “Янги Аҳд саналарини кўриб чиқиш” номли китобида ниҳоятда кескин хулосаларга келади. Унинг ўтказган тадқиқотлари, Янги Аҳднинг бари М. Т. 70-йилларда, яъни Қуддуснинг қулашигача бўлган даврда ёзилган, деган аминликка олиб келди.[67] Муқаддас Ёзувлар ортида турган қадимий адабий шаклларни ва оғзаки ривоятларни тахлил қилаётган танқидчиларнинг бугунги кунда айтишларига кўра, бу маълумотлар то хушхабар шаклида ёзилмагунича, оғиздан-оғизга ўтиб келаверган. Гарчанд оғиздан-оғизга ўтиш муддати улар ўйлаганидан қисқароқ бўлганини тан олсалар-да, бироқ улар, хушхабарларни халқ адабиётининг турли хил кўриниши деб ҳисоблайдилар (афсоналар, эртаклар, мифлар, ҳикматлар). Оғзаки анъаналарнинг ривожи назариясига қарши билдирилаётган асосий эътирозлардан бири шундаки, Янги Аҳд ҳодисалари ва уларни ёзиш ўртасидаги давр танқидчилар томонидан тахмин қилинаётган далилларни нотўғри, яъни бузиб кўрсатиш учун етарлича даражада узун бўлмаган. Бу даврнинг қисқалиги ҳақида сўз юритар экан, Реформат илоҳиёт семинариясининг Янги Аҳд бўйича профессори Симон Кистмэйкер шундай ёзади: Одатда оддий маданият вакиллари орасида фольклорни тўплаш учун кўплаб авлод намояндаларининг хизмати керак бўлади; бу асрлар ўтишини талаб этадиган тадрижий (аста-секинлик билан кечадиган) жараён. Агар биз танқидчиларнинг фикрларига қўшиладиган бўлсак, унда хушхабарларда тасвирланганлар бир авлод ҳаёти давомида, эҳтимол, ундан ҳам камроқ вақт мобайнида ўйлаб топилган ва тўплаб ёзиб олинган бўлади, деган хулосага келишимиз лозим. Агар биз муаммога шакл танқиди нуқтаи назаридан ёндашадиган бўлсак, унда баъзи бир хушхабарларнинг шаклланишини тезлаштирилган ҳаракатларнинг телескопик проекцияси сифатида тушунишимиз керак бўлади.[68] Дублин университетида узоқ йиллар мобайнида илоҳиёт профессори бўлган А. Х. Макнил танқидчиларнинг оғзаки ривоятлар ҳақидаги фикрлари борасида улар билан баҳслашади. У, танқидчилар Исонинг сўзларини етарлича даражада эътибор бериб ўрганмаяптилар, деб таъкидлайди. Яҳудийлар маданиятида устознинг сўзларини астойдил асраб-авайлаб, мерос сифатида қолдириш жуда муҳим ҳисобланган. Масалан, Биринчи Коринфликларга мактубдан 7:10, 12, 25 шу нарса аён бўладики, ниҳоятда авайлаб сақланган ривоят бўлган экан. Одатда яҳудий шогирдлар раввинларнинг таълимотларини хотираларида эслаб қолардилар. Қобилиятли шогирд “бирор бир томчи сув тўкилмайдиган, яхшилаб беркитилган идиш” (Мишна, Авот, ii, 8) сингари бўлиши керак эди. “Раббимизнинг поэзияси” номли асарда баён этилган Муқаддас Китобнинг англикан тадқиқотчиси Ч. Ф. Бернининг назариясига агар ишонадиган бўлсак, унда биз Раббий таълимотининг кўп қисми орамийчада осонгина эслаб қолиш учун шеърий жанрда бўлган, деган тахмин қилишимиз мумкин.[69] Бундай маданиятда бўлиб ўтган ҳақиқатларга асосланмасдан, бунинг устига ниҳоятда қисқа вақт ичида, афсоналарнинг пайдо бўлиши асло мумкин эмас. Бошқа олимлар эса бунга ижобий муносабатда бўлдилар. Ғарбий Мичиган университетининг қадимий тарих профессори Пол Л. Мэйер шундай ёзади: “Масиҳийлик ўзининг пасхал оламини узоқ вақт мобайнида яратганлиги ёки манбалар ҳодисалар юз берганидан сўнг кўп йиллар ўтгандан кейингина ёзилгани ҳақидаги далил-исботлар ҳақиқатга асло мос келмайди”.[70] Олбрат қуйидагиларни ёзади: “Тарихий услуб ва истиқболларни писанд қилмаган ўша замонавий олимларгина, танқидчилар хушхабар ривоятларини инканжага олганлари сингари, шундай уйдирма хаёлларни яратишлари мумкин”. Машҳур археолог шундай хулосага келади: “Хушхабарларнинг мазмунини ниҳоятда бузиб кўрсатиш ва ҳаттоки, Исо сўзларининг аниқ ифодаларини нотўғри талқин қилиш учун йигирма — ​эллик йил орасидаги давр бениҳоят қисқа вақт ҳисобланади”.[71] Джеффри Л. Шелер, US News & World Report учун ёзилган диний мақолаларнинг муаллифи қуйидагича фикр юритади: “Муқаддас Китоб ва унинг манбалари мустаҳкам тарихий пойдеворга асосланган”.[72] ХУШХАБАРЛАР ТЎРТТАМИ ЁКИ ЙИГИРМАТАМИ? Бутун дунёга машҳур бўлган “Да Винчи коди” триллерида Дэн Браун шундай дадил баёнот қилади: “Янги Аҳдни шакллантириш жараёнида саксондан ортиқ хушхабарлар кўриб чиқилган, фақатгина камгинаси танлаб олинган — ​шу жумладан, Матто, Марк, Луқо ва Юҳанно баён этган Муқаддас Хушхабарлар” [73]. 1990-йилларда Исо Семинарияси “Хушхабарларнинг тўлиқ мажмуаси” номли китобни нашр қилади, гўёки бу китоб илк масиҳийлик давридан сақланиб қолган йигирмата хушхабарни ўз ичига олган биринчи тўплам бўлган экан. Улардан энг таниқлилари — ​Фома, Яҳудо, Филипп, Пётъор ва Марям. Бунинг замирида жамоат анъаналари вақт ўтиши туфайли синалгани сингари, ушбу хушхабарларда ифодаланган Исога бошқача назар билан қарашлар ҳам, шунчалик ишончли экани назарда тутилади. Бунда бирор бир ҳақиқат борми? Матто, Марк, Луқо ва Юҳанно баён этган Хушхабарлар — ​Исо Масиҳнинг ҳаёти ва фаолияти ҳақида маълумот берувчи ягона манба эмас, деб таъкидлаш мумкинми? Яқиндагина топилган ва юқорида санаб ўтилган хушхабарлар масиҳийлик ҳақидаги бизнинг тасаввурларимизни ўзгартириб юбориши мумкинми? Ушбу тортишувлар қанчалик ғайриоддий ва драматик кўринмасин, уларни тарихий таҳлил ёрдамида нотўғри эканини исбот қилиш мумкин. “Яширин хушхабарлар” номли китобда тарихчи Филипп Дженкинс шундай хулосага келади: “Турлича канондан ташқаридаги хушхабарлар қадимий масиҳийликнинг гувоҳлиги учун канон хушхабарларга қараганда унчалик қадрли эмаслиги ҳақидаги тасаввурлар, ниҳоятда хатодир”.[74] Бу хушхабарларга нисбатан бўлган энг жиддий эътироз — ​бу уларнинг анча кечикиб ёзилгани. Матто, Марк, Луқо ва Юҳанно баён этган тўрт хушхабар I асрда ёзилган бўлса, маълумотларга қараганда, қолган барча хушхабарлар 120 ва 250-йиллар оралиғида яратилган, яъни Масиҳ ҳаётидан кейин камида уч авлод ўтган. Анъанавий тўрт хушхабарга қараганда, бу матнлар анчагина кеч ёзилгани туфайли, уларда тарихий Исо ҳақида бирор бир янги маълумот бўлиши эҳтимолдан узоқ. Шундай қилиб, Янги Аҳд профессори Крэйг Ивенс қуйидагича хулосага келади: “Канондан ташқаридаги хушхабарлардан фойдаланиш ҳақидаги илмий маълумотлар, ростини айтадиган бўлсак, одамни хижолатга солади… Янги Аҳд хушхабарларида нима бўлишидан қатъий назар, канондан ташқаридаги хушхабарларга асосланган илк ривоятларга эга эмас”.[75] Кўпинча номасиҳийлар менга, биз Муқаддас Китобда ёзилганларга ишона олмаймиз, деб айтишади. “Қулоқ солинг, ахир, булар икки минг йил олдин ёзилган. Уларда хато ва тушунмовчиликлар тўлиб ётибди”, — ​дейишади улар. Мен эса Муқаддас Ёзувга ишонаман, деб жавоб бераман. Сўнгра уларга тарихдан маъруза ўқиётганимда бўлиб ўтган бир воқеани сўзлаб бердим. Бошқа барча классик адабиётларда келтирилган маълумотларнинг ҳаммасини қўшганда ҳам, Янги Аҳдда берилган гувоҳликлар, далил-исботлар анчагина кўпроқ экани ва асослангани ҳақида гапира бошламан. Шунда орқароқда бир профессор жилмайганича ўтирарди. У гўёки шундай демоқчи эди: “Ҳа-ҳа, гапираверинг, ахир, сиз бошқа хушхабарларда келтирилган маълумотларни жиддий қабул қилмайсиз-ку!” Мен ундан нимага жилмаётганини сўрадим. У шундай жавоб берди: “Сиз тарих дарсида Янги Аҳднинг ишончли экани ҳақида гапиришга қандай журъат қилганингизга асло ишонгим келмаяпти! Ахир бу жуда кулгили-ку!” Баҳсни қандайдир асосли тарзда давом эттириш мақсадида мен унга қуйидагича саволни бердим: “Жаноб, менга айтинг-чи, тарихий асарларни тўғри ва ҳақиқат эканини белгилаш учун сизда тарихчи сифатида қандайдир ўлчов мезонлари борми?” Унда ҳеч қандай мезон йўқлиги аниқлангач, мен ҳайрон қолдим. Аммо менинг ўзим бу саволга ижобий жавоб беришим мумкин. “Менда шундай ўлчов мезонлари бор”, — ​дедим мен. Мен бир нарсага аниқ ишончим комиллигини унга айтдим: Муқаддас Ёзувнинг тарихан ҳақиқатлигини текшириб кўриш учун, бошқа тарихий маълумотларга қатъий нуқтаи назардан ёндашганимиз сингари, Хушхабарларга ҳам худди шундай тарихий ҳужжат сифатида ёндашишимиз керак. Ҳарбий тарихчи Чонси Сэндерс тарихнависликнинг уч асосий усулларини тушунтиради: библиографик, ички исботлар ва ташқи исботлар.[76] Келинг, уларнинг ҳар бирини алоҳида ва батафсил кўриб чиқамиз. БИБЛИОГРАФИК УСУЛ Библиографик усул — ​бу бизгача етиб келган қадимий ҳужжатлар матнини ўша кўринишда ўрганиш. Бошқача қилиб айтганда, бизда асл нусхали қўлёзмалар йўқ бўлгани учун, биз қуйидагича саволларни беришимиз керак: бизда мавжуд бўлган нусхалар қанчалик тўғри? Қанча қўлёзмалар сақланиб қолган? Улар бир бирига қанчалик мос келади? Асл нусха ва сақланиб қолган кўчирма нусха оралиғидаги вақт интервали қанча? Биз татқиқ қилишимиз мумкин бўлган матн маълумотларини, ҳақиқатлиги аллақачон тасдиқланган қадимий асарлар билан солиштирганимизда, Янги Аҳд қўлёзмаларининг ҳақиқийлигини баҳолашга имкон топамиз. Фукидид тарихи (М. Т. олдин 460– 400-йиллар) бизгача фақатгина саккизта қўлёзма кўринишида етиб келди, уларнинг ёзилиш санаси тахминан М. Т. кейин 900-йиллар, яъни қўлёзмалар ёзилганидан бир минг уч йил ўтгач биз уларга эга бўлганмиз. Геродот қўлёзмаларининг тарихи ҳам анчагина кеч даврга тегишли, улар жуда ҳам оз. Бироқ Манчестр университетининг Муқаддас Китоб танқидчилари ва экзегетика профессори Ф. Ф. Брюснинг айтишларига кўра: Классик адабиётнинг бирор бир тадқиқотчиси Геродот ва Фукидид асарларининг ҳақиқат эканига қарши ҳеч бир эътирозни эшитишни истамайди, чунки улар асарларининг сақланиб қолган қўлёзмалари асл нусхадаги матнларидан 1300 йилдан кўпроқ вақт ўтгач пайдо бўлган.[77] Аристотельнинг “Поэтика” асари М. Т. олдин 343 йили яратилган, аммо бу асарнинг энг қадимий нусхаси М. Т. кейин 1100 йил санаси билан кўрсатилган (деярли бир минг тўрт юз йилдан сўнг), бизгача фақатгина қирқ тўққизта қўлёзма етиб келган. М. Т. олдин 58 ва 50 йиллар оралиғида Цезарь ўзининг Галлск уруши тарихини ёзади, бизгача унинг ўлимидан минг йилдан сўнг ёзилган тўққизта ёки ўнта нусха етиб келган. Янги Аҳд қўлёзмаларининг ҳақиқийлигига атаб ёзилган элликта китобнинг муаллифи ва муҳаррири Брюс Метцгер I асрга тегишли бўлган яна бошқа таниқли мисоллардан намуналар келтиради: М. Т. кейин тахминан 116-йили ёзилган “Рим империясининг солномалари” асарининг муаллифи, рим тарихчиси Тацит ҳақида ўйлаб кўринг. Унинг дастлабки олтита китоби ҳозирги кунда битта ягона қўлёзма кўринишида мавжуд ва М. Т. кейин тахминан 850-йил санаси билан белгиланган. Унинг ўн биринчидан тортиб то ўн олтинчи китобларигача XI асрнинг бошқа қўлёзмасида сақланиб қолинган. Қолган еттинчидан то ўнинчигача бўлган китоблар йўқолган. Тацит маълумотларни йиғиб, уларни ёзгани ва ягона сақланиб қолинган нусхаларнинг яратилгани ўртасидаги вақт оралиғи шунчалик узоқ бўлган. Келинглар, I асрнинг тарихчиси бўлган Иосиф Флавини бир эслайлик: бизда унинг “Яҳудий урушлари” номли асарининг грек тилидаги тўққизта қўлёзмаси мавжуд, бу қўлёзмалар X, XI, XII асрларда яратилган. Шунингдек, IV асрнинг лотинча таржимаси ва XI ёки XII юз йилликдаги ўрта асрга тегишли бўлган рус тилидаги маълумотлари мавжуд. “Янги Аҳд ҳужжатлари сони, — ​деб тан олади Метцгер, — ​қадимдаги бошқа асарлар билан солиштирилганда, ҳар қандай одамни ҳайратга солади”.[78]1977 йили, ушбу китобнинг биринчи нашри устида ишлаётганимда, мен Муқаддас Китобнинг тўрт минг олти юзта грекча қўлёзмаларини санаб беришим мумкин эди — ​бу қадимдан сақланиб қолган ҳар қандай қадимий китоб нусхаларидан анчагина кўп. Ўшандан бери яна кўплаб грек қўлёзмалари топилган, ҳозирда уларнинг сони беш минг олти юзга етди. Далласдаги Руҳий семинариясининг Янги Аҳд профессори, грекча матнлар ва Янги Аҳд қўлёзмалари бўйича дунёдаги машҳур мутахассислардан бири Дэниэл Уэллес шундай таъкидлайди: 200 тадан ортиқ Муқаддас Китоб қўлёзмалари (улардан 90 таси Янги Аҳддан), Муқаддас Георгий минорасида яширин хона борлиги аниқлангандан кейин, 1975 йили Синай тоғидан топилди. Бу қўлёзмалардан баъзилари етарли даражада қадимийдир. Қўлёзмалар (яқинда топилган қўлёзмалар), Янги Аҳд матнларига нисбатан аниқ қилиб берилганини ва Худо матнни ҳар қандай янглиш талқин қилишдан сақлашга қодир эканини тасдиқлайди. Бу қўлёзмалардан ташқари, кичкинагина қутичаларга муҳрланган 50 000 га яқин лавҳалар топилган. Ушбу лавҳаларни ўрганган олимлар яна 30 га яқин Янги Аҳд қўлёзмалари мавжудлигини намоён қилдилар ва уларнинг сони янада кўпроқ бўлиши мумкин, деб ҳисобламоқдалар.[79] Янги Аҳд қўлёзмаларининг ҳақиқийлиги ҳақида гап борганда, бу ҳолда Янги Аҳд материалларининг сони бошқа классик матн қўлёзмаларининг сонидан фарқли ўлароқ, ҳар қандай инсонни ҳайратда қолдиради. Қадимий папирусларнинг топилиши Масиҳ даври ва II аср оралиғидаги вақтни тўлдирганидан кейин, яна кўплаб бошқа қўлёзмалар топилди. 2009 йилга келиб Янги Аҳд нусхаларининг йигирма мингдан ортиғи маълум бўлди. Сақланиб қолган қўлёзмалар сонига қараганда “Илиада” Янги Аҳддан кейин иккинчи ўринда туради. Шунда ҳам “Илиада” фақатгина 643 та сақланиб қолган қўлёзмалари билан мақтаниши мумкин, холос. Яҳудий олим Якоб Клаузнер шундай дейди: “Агар бизда ҳозирда бўлган хушхабар манбалари бўлгани сингари, Александр ёки Цезар тарихи ҳақида қадимий манбалар бўлганида эди, биз улардан асло шубҳаланмаган бў-лар эдик”.[80] Британия музейининг катта кутубхоначиси ва собиқ директори, қадимий қўлёзмалар соҳасининг тенги йўқ билимдони жаноб Фредерик Кеньон қуйидагича хулосага келади: Қўлёзмаларнинг ёзилиш санаси ва сақланиб қолган қадимий далил-исботларнинг оралиқ вақти шунчалик қисқаки, унга эътибор ҳам бермаслик мумкин, қолаверса, Муқаддас Ёзув қандай кўринишда яратилган бўлса, амалда ҳам шундай ҳолатда бизгача етиб келганига бизда ҳеч бир шак-шубҳа йўқ. Янги Аҳд китобларининг ҳақиқийлиги, умумий ишончлилиги исботланган, деб ҳисобланиши керак.[81] Бошқа олимлар унинг фикрига қўшиладилар. Янги Аҳд тарихчиси ва англикан епископи Стивен Нил: “Янги Аҳд матни ниҳоятда яхши сақланган ва бошқа қадимий асарларнинг матнига қараганда, ишончлироқ”, деб таъкидлайди.[82] Англиядаги Кембридж университетининг собиқ катта илмий ҳодими, ҳозирда эса Денвер семинариясида Янги Аҳд профессори Крэйг Бломберг, Янги Аҳд матнлари борасида шундай дейди: “Улар ҳар қандай бошқа қадимий ҳужжатларга қараганда, кўпроқ миқдорда ва яхши ҳолатда сақланиб қолган”. Бломбергнинг айтишича, “Янги Аҳднинг 97–99 фоизини ҳеч бир асосланмаган шубҳа-гумонларсиз қайта тиклаш мумкин”.[83] Грекча Янги Аҳд мутахассиси Дж. Гарольд Гринли қўшимча қилади: Олимлар қадимий муаллифлар асарларини, умуман олганда, ҳақиқий деб ҳисоблайдилар, бинобарин сақланиб қолган энг қадимий қўлёзмалар асл нусхадаги матни яратилганидан узоқ йиллар ўтганидан кейин ёзилган, сақланиб қолган нусхалар сони эса баъзида жуда кам бўлса-да, Янги Аҳд матнининг ҳақиқийлигига бирор бир шубҳа бўлмаслиги керак.[84] Янги Аҳдга библиографик усулни қўллаб, унинг қўлёзмалари ҳар қандай бошқа қадимий адабий асарларга қараганда, ишончлироқ эканини биз тушунамиз. Агар Янги Аҳд матнининг яна 130 йилдан ортиқроқ қизғин равишда танқидий ўрганилгани инобатга олинса, бизда Янги Аҳд матнининг асли, яъни ҳақиқийси борлигини қатъий таъкидлашимиз мумкин. Фарқлар хусусида-чи? 2005 йили танқидчи Барт Эрман “Исонинг сўзларини нотўғри талқин қилиш” номли ўзининг бестселлерини чоп эттириб, шиддатли баҳсни бошлади. У қуйидагиларни билдирди: Муқаддас Китоб қўлёзмаларида хатолар шу қадар кўпки, асл нусха матнини қайта тиклашнинг имкони йўқ. Барт Эрманнинг фикрига кўра, матндаги баъзи бир хатолар тасодифий бўлиши мумкин, бошқалари эса атайдан қилинган. Ҳар ҳолда, биз бугунги кунда биладиган Янги Аҳдни ҳақиқий, деб ҳисоблаб бўлмайди дейди. Эрман нуқтаи назарининг асосий мазмуни шундаки, Янги Аҳд қўлёзмаларининг орасида 300 000 дан тортиб то 400 000 гача турлича фарқлар мавжуд. Қўлёзмаларнинг ҳар бир жуфти бири иккинчисидан нимаси биландир фарқ қилади. Бугунги кунда бизда мавжуд грекча Янги Аҳдда тахминан 138 000 та сўз борлигини ҳисобга оладиган бўлсак, бу ҳолда сўзларга қараганда фарқларнинг икки ёки уч баробар кўплиги бизни ташвишга солиши керак. Бироқ бир нарсани яхши тушуниб олишимиз лозим: асар вариантларининг кўплиги — ​бу Янги Аҳд қўлёзмаларининг ниҳоятда кўп қисми бевосита бизгача етиб келганининг натижасидир. Бошқа қадимий асарларнинг қўлёзмалари бунчалик кўп миқдорда сақланиб қолмаган. Қўлёзмалар қанчалик кўп бўлса, вариантлар ҳам шунчалик кўп бўлади; қўлёзмалар қанчалик кам бўлса, шунга мувофиқ, вариантлар ҳам кам бўлади. Аммо ҳаммаси ҳам бунчалик осон эмас. Агар асар вариантларини синчиклаб кўрадиган бўлсак, умуман бошқача тасвир намоён бўлади. Асар вариантларининг турличалиги кўпинча сўзларнинг ёзилиши билан боғлиқ бўлади. Масалан, Юҳанно исми битта “н” ёки иккита билан ёзилиши мумкин. Бу матн маъносига ҳеч қандай таъсир кўрсатмайди. Асар вариантларининг тахминан 75 фоизини сўзларнинг турлича ёзилиши ташкил этади.[85] Яъни бу 225 000 дан тортиб то 300 000 гача бўлган вариантлардир! Асар вариантларининг яна бошқа тоифаси — ​бу синонимлар. Масалан, бир қўлёзмада Исо Ўз исми билан аталиши мумкин, бошқасида эса — ​“Раббий” ёки “У” дейилади. Бундай вариантлар матн аҳамиятини асло ўзгартирмайди ва шубҳа уйғотмайди. Агар ҳамма вариантларни ўрганиб чиқилса, фақатгина тахминан бир фоиз хар хилликлар матн аҳамиятига таъсир кўрсатиши мумкин. Аммо буни ҳам бўрттириб кўрсатиш, деб аташ мумкин. Масалан, Юҳаннонинг биринчи мактубидаги 1-боб 4-оятни қандай қилиб таржима қилиш кераклиги борасида баҳс мавжуд: “буларни бизларнинг шодлигимиз тугал бўлиши учун ёзяпмиз” ёки “буларни сизларнинг шодлигингиз тугал бўлиши учун ёзяпмиз”. Гарчанд бу вариантлар парча маъносига тааллуқли бўлса ҳам, у масиҳийлик эътиқодининг асосий таълимотини ҳеч ҳам ўзгартирмайди. Мана шунинг учун муаллифлар “Исо сўзларини нотўғри кўрсатиш” масаласида шундай хулосага келадилар: “Турлича ўқилиш вариантлари илоҳий ҳақиқатга таъсир кўрсатадими?” деган саволга қисқача жавоб берадиган бўлсак, бизнинг жавобимиз қуйидагича бўлади: йўқ!”.[86] Ушбу бобдан кўриб турганимиздек, биз Янги Аҳд Ёзувларига тўлиқ ишонишимиз мумкин. ИЧКИ ДАЛИЛЛАР Библиографик усул бизгача етиб келган матн асл нусхага мос келиш келмаслигини бизга кўрсатади. Аммо олдин яна бир бор асл нусхадаги матнга ишониш мумкинми ва қай даражада ишониш мумкинлигини аниқлаб олишимиз керак. Бу эса ички танқиднинг вазифаси — ​Чон Сэндерс бўйича аниқликни текширишнинг иккинчи усули. Маддоҳ (ўзининг эътиқодини ҳимоя қилувчи киши, апологет) Джон У. Монтгомери бизга шуни эслатади: Тарих ва адабиёт тадқиқотчилари Аристотельнинг адолатли принципига амал қилишни давом эттириб келмоқдалар: шак-шубҳалар танқидчининг хаёлларига эмас, ҳужжатнинг ўзида нималар дейилаётганига асосланган бўлиши керак. Мантгомери гапини давом эттиради: Бу дегани — ​биз ҳужжатларда айтилганларни таҳлил қилишимиз ва уларда ёлғон ёки хатоларни қидирмаслигимиз лозим деганидир, агар унинг муаллифи зиддиятлар ёки аниқ фактик хатолар билан ўзини обрўсизлантирмаган бўлса.[87] Чикаго университетининг собиқ тарих профессори Луис Готтшальк ўзининг тарихий методини дарсликда баён этган, бу дарсликдан тарихий тадқиқотлар ўтказиш учун кенг фойдаланилган. Готтшалькнинг айтишича, муаллифнинг ёки гувоҳнинг ҳақиқатни айтиш қобилияти тарихчиларга асарнинг ишончлилигини ўрнатишда катта ёрдам беради, “ҳаттоки бу гувоҳлик алдов йўли ёки куч ишлатиш йўли билан олинган, ёки бўлмаса, баҳс ва мунозара натижасида, ёки холис гувоҳдан, ёхуд миш-мишларга асосланган ёзма далилларда мавжуд бўлса ҳам”.[88] Ҳодисаларни рўирост тасвирлаб бериш қобилияти тасвирлаб берувчи гувоҳнинг тасвирланаётган фактларга нисбатан географик ва хронологик яқинлигига боғлиқ. Исонинг ҳаёти ва таълимоти ҳақидаги Янги Аҳд ҳикоялари ўзлари шахсан гувоҳ бўлган кимсалар томонидан, ёки Исо ҳаёти ва таълимотини ўз кўзлари билан кўрганларнинг ҳикояларини эшитган одамлар томонидан ёзилган. Янги Аҳднинг қуйидагича баёнотига эътибор қилинг: Бизнинг орамизда тўлиқ маълум бўлган воқеалар ҳақида кўплар баёнотлар тузишни бошлаганларидай, буни энг бошидан ўз қўзлари билан кўрган ва Сўзнинг хизматкорлари бўлган одамлар бизга топширганларидай, мен ҳам, хурматли Теофил, бошидан ҳаммасини синчиклаб текшириб чиққанимдан сўнг, буларни тартиб билан сенга ёзиб беришни лозим топдим, токи сенга ўргатилган таълимотнинг мустҳкам асосини билиб олгин. (Луқо 1:1–4). Олимлар Луқо Хушхабарининг тарихан ишончли эканини тан олишди. “Луқо тарихчи сифатида ниҳоятда ростгўй эканига либерал (эркин ҳолда ишонадиганлар) ҳам, консерватив (эски урф-одатларга ёпишиб олганлар) олимлар ҳам умуман олганда, қўшиладилар”, — ​деб тушинтиради Янги Аҳд профессори, Уитон колледжининг археологи Джон Макрэй. У ақл-заковатли ва сўзамол, унинг грек тили классикага жуда яқин, у билимдон одам сингари ёзади, археологик қазилмалар эса, Луқо ўз ҳикояларида ниҳоятда ҳақиқатгўй эканини қайта-қайта тасдиқлайди.[89] Далил-исботларнинг аниқ берилиши Муқаддас Китоб муаллифларидан бири бўлган Луқонигина ташвишга солмаган. Бошқа Хушхабарларга ҳам эътибор қаратинг: Раббимиз Исо Масиҳнинг куч-қудрати ва Унинг келиши ҳақида сизларга маълумот берганимизда, усталик билан тўқилган афсоналарни гапириб келмадик, чунки Унинг буюклигини ўз кўзларимиз билан кўрганмиз. (2 Пётъор 1:16). Сизлар биз билан мулоқотда бўлишингиз учун ўзимиз кўрган ва эшитганларимиз ҳақида сизларга хабар бермоқдамиз. Бизнинг мулоқотимиз эса Ота ва Унинг Ўғли Исо Масиҳ биландир. (1 Юҳанно 1:3). Бу ҳодисани кўрган киши, сизлар ишонинглар деб, гувоҳлик бериб келмоқда. Унинг гувоҳлиги ҳақиқатдир, у ҳақиқатни сўзлаётганини билади (Юҳанно 19:35). уларга Ўз азоб-уқубатидан кейин Ўзини тирик кўрсатди. У қирқ кун давомида кўп аниқ далиллар билан ҳаворийларга зоҳир бўлиб, уларга Худонинг Шоҳлиги ҳақида сўзлар эди. (Ҳаворийлар 1:3). Биз кўрган-эшитганларимизни айтмай туролмаймиз (Ҳаворийлар 4:20). Олти кишининг (Матто, Юҳанно, Павлус, Пётъор, Ёқуб ва Яҳудо) гувоҳликларини ўрганиб чиқиб, маддоҳ профессори Линн Гарднер, бошқа қадимий адабиётлар исбот-далиллари билан солиштирилганда, “Носирадан келган Исо ҳақидаги билимимиз манбалари кўпроқ тасдиқланган”, деган хулосага келади.[90] Муаллифларнинг ҳодисалар юз бергандан кейин тез орада ёзганликлари далили — ​уларнинг ҳикояларининг ишончли эканидан далолат бериб туради. Уларнинг таассуротлари ҳали ниҳоятда таъсирчан, янгилиги кўриниб турибди. Аммо тарихчилар шундай гувоҳлар билан учрашишларига тўғри келадики, улар ҳодисаларни ўз кўзлари билан кўрган бўлсалар ҳам, бўлиб ўтган воқеалар ҳақида атайданми, ёки тасодифанми, ёлғон гапирадилар. Жанубий евангель семинариясининг асосчиси, доктор Норман Гизлер гувоҳларнинг гувоҳликлари ҳақида шундай дейди: Исо ҳақида бошқа-бошқа шоҳидлар ҳикояларининг кўп миқдордалиги… шунингдек, гувоҳларнинг табиати ва уларнинг виждонлилиги, ҳаворийларнинг Масиҳ тўғрисидаги хушхабарларини ишончли эканига шубҳа туғдиришга асос бермайди.[91] Масиҳ ҳақидаги Янги Аҳд ҳикоялари Унинг замондошларининг ҳаётлиги даврида тарқала бошлаган. Исо Масиҳ даврида У билан бирга яшаган бу одамлар, ҳикояларнинг ростлигини тасдиқлашлари, ёки уларни инкор қилишлари мумкин бўлган. Хушхабарларни тарқатувчи ҳаворийлар (энг жиддий оппонентларга (қарама-қарши тараф) қарши чиқиб), кўпчиликлари Исони кўрганликларини далил қилиб кўрсатадилар. Улар нафақат: “Биз буларни кўрдик” ёки “биз буларни эшитдик”, деб айтишарди, балки танқидчиларнинг юзига ҳам шундай дейишарди: “Булар сизларга ҳам маълум. Сизлар буни кўргансизлар. Бу ҳақда сизларнинг ўзингиз биласизлар”. Қуйидаги парчаларга эътибор қилинг: Исроил эркаклари, бу сўзларни тингланглар! Худо назорий Исони сизлар учун қудрату мўъжизалар ва аломатлар билан намоён қилди. Худонинг шу эркак орқали орангизда қилган ишларини ўзларингиз биласизлар. (Ҳаворийлар 2:22). Повул ўзини шундай ҳимоя қилганида, Фест баланд овоз билан: “Телбалик қиляпсан, Повул! Ўта билимдонлигинг сени ақлдан оздиряпти!”— деди. “Мен телбалик қилмаяпман, жаноб олийлари Фест, — ​деди Повул, — ​аммо ҳақиқат ва соғлом онг сўзларини айтяпман. Подшоҳ булар ҳақида билгани учун ҳам унинг ҳузурида бемалол гапирмоқдаман. Чунки бу воқеалардан ҳеч бири ундан яширилмаганига аминман, зеро бу бурчакда содир бўлган эмас. (Ҳаворийлар 26:24–26). Ўз оппонентларингизга: “Сизлар ҳам буни биласизлар”, деб айтмоқчи бўлганингизда, ниҳоятда эхтиёт бўлиш лозим, агар вазият ҳаммага маълум бўлмаса ва икир-чикирлар борасида ҳамма ҳам рози бўлмаса, бунга ўхшаш эътироз сизга зиён етказиши мумкин. Янги Аҳд илк манба сифатида бебаҳо эканлиги ҳақида айтиб, Ф. Ф. Брюс шундай дейди: Илк ҳаворийлар нафақат хайрихоҳ гувоҳларга дуч келишларига тўғри келди; шунинг дек, ҳаворийларга Исонинг ҳаёти ва қилган ишлари, ўлиб тирилишидан хабардор бўлган ғанимлар ҳам дуч келдилар. Шогирдлар (далилларни атайлаб бузиб кўрсатиш у ёқда турсин) ҳаттоки ёлғон гапиришга ҳам журъат этолмас эдилар, чунки бундай вазиятдан ғанимлар осонгина фойдаланишлари мумкин эди, яна ҳам аниқроқ қилиб айтадиган бўлсак, душманлар ҳодисаларнинг бундай ривожидан фақатгина хурсанд бўлар эдилар. Ҳаворийлар ваъзларининг энг кучли томонларидан бири — ​бу тингловчиларнинг мунтазам равишда хабардорлигига бўлган эътибор; ҳаворийлар бекордан бекорга шундай демаганлар: “Буларни бизнинг ўзимиз кўрганмиз”, улар шундай дейди: “Унинг орангизда қилган ишларини ўзларингиз биласизлар” (Ҳаворийлар 2:22). Агар ҳаворийлар аниқ далиллардан четга оғишса, душманларча кайфиятда бўлган гувоҳлар шу заҳотиёқ уларнинг хатоларини тўғрилаган бўлар эдилар.[92] Муқаддас Пётр колледжидан Лоренс Дж. Макгинлининг айтишича, душманларча кайфиятда бўлган гувоҳларнинг борлиги хушхабарларнинг ниҳоятда қимматли эканини тасдиқлайди: Авввалам бор, ҳикоялар шаклланганида, ушбу ҳодисаларни кўрган гувоҳлар ҳали ҳаёт бўлганлар; ва бу гувоҳларнинг орасида янги эътиқод ҳаракатига қарши чиққан ашаддий душманлар ҳам бўлган. Аммо ривоятларда ҳаммага яхши таниш бўлган эзгу мақсад ва фаолиятлар ҳақида ҳикоя қилинган ва сохта маълумотлар бўлиши, улар инкор этилиши мумкинлига қарамасдан, фақатгина ошкора ва очиқчасига тўғри таълимот берилган.[93] Мана шунинг учун ҳам Брэндейс университетининг тарих профессори, таниқли тарихчи Дэвид Хакетт Фишер, ҳаворийларнинг шоҳид сифатидаги гувоҳликлари — ​“энг ишончли гувоҳликлардир” дейди.[94] Чикаго университетидан Янги Аҳд тадқиқотчиси Роберт Гранд шундай хулоса қилади: Улар (синоптик хушхабарлар) ёзилган пайтда, ёки ёзилган деб тахмин қилингаг вақтда, ҳодисалар шоҳидлари ҳали ҳаёт бўлганлар, уларга эътибор бермасликнинг асло иложи бўлмаган… Демак, хушхабарлар Исонинг ҳаёти, ўлими ва қайта тирилиши ҳақидаги воқеаларни ишончли тарзда ва очиқ-ойдин ҳикоя қилиши зарур бўлган.[95] Бутун ҳаёти давомида қадимий манбаларни таҳлил қилган фидойи тарихчи, тарихий тадқиқотларнинг буюк мутахассиси Уилл Дюран шундай ёзади: Хушхабарчилар ҳақидаги салбий фикр ва нотўғри илоҳий тушунчаларга қарамасдан, ёлғончилар айтмаслиги мумкин бўлган кўплаб ҳодисаларни улар ҳикоя қилиб берадилар: ҳаворийларнинг Шоҳликда юксак мартабага эга бўлиш баҳси ҳақида, Исонинг ҳибсга олинганидан кейин уларнинг қочиши ҳақида, Пётъорнинг Исодан тониши ҳақида, Галилияда Масиҳнинг мўъжизалар кўрсатишга қобилияти йўқлиги ҳақида, баъзи бир тингловчиларнинг, Унинг ақлдан озган бўлиши мумкинлиги тасаввурлари ҳақида, хочга михланишидан олдин Унинг ишончсизлиги ҳақида, У келажакни олдиндан билмаслигини тан олиши ҳақида, Унинг тушкунликда қолган пайтлари ҳақида, хочдаги Унинг қилган фарёди ҳақида. Буларни мутолаа қилаётган ўқувчиларнинг ҳеч бири тасвирланаётган воқеаларнинг ишончли эканлигини асло инкор эта олмайди. Агар бир нечта оддий одамлар бир авлод ҳаёти давомида бундай таъсирли ва жозибадор Шахсни, бундай кўтаринки ахлоқий тизимни, бундай инсоний дўстликнинг руҳлантирувчи ҳиссиётини ўйлаб топганларида эди, бу ҳамма хушхабарларда тасвирланганлардан кўра, бунинг юз бериши эҳтимолдан узоқроқ бўлиши мумкин эди. Танқидчиларнинг икки асрлик меҳнатидан сўнг Масиҳнинг ҳаёти, табиати ва таълимоти аниқ ва тушунарли бўлиб қолмоқда, улар ғарб цивилизацияси тарихида энг қизиқарли саҳифани намоён қиладилар.[96] ТАШҚИ ИСБОТЛАР Тарихий тўғриликни текширишнинг учинчи усули — ​бу ташқи исботлардир. Бу ерда гап ҳужжатларнинг ички исботларини бошқа тарихий маълумотлар тасдиқлашида ёки инкор этишида боради. Бошқача қилиб айтганда, ушбу ҳужжатнинг аниқлигини, ишончлилигини ва аслига тўғри эканини унинг ўзидан ташқари бошқа манбалар тасдиқлайдими? Луис Готтшалькнинг таъкидлашича, “бир ёки ундан кўпроқ гувоҳликлар ҳақида гап кетганда, уларнинг бошқа тарихий ёки илмий фактларга мос келиши ёки мувофиқлиги, гувоҳликларни ишончли эканини тасдиқлаш учун кўпинча муҳим омил бўлиб хизмат қилиши мумкин”.[97] Ҳаворий Юҳаннонинг икки дўсти ва шогирдлари биз унинг хушхабарида учратган ички исботларни тасдиқлашади. Улардан биринчи Иераполь епископи Папий бўлган (М. Т. кейин 13-йил). Тарихчи Евсевий Папийнинг асаридан бир парчани қуйидагича ифодалайди: Оқсоқол (ҳаворий Юҳанно) одатда шундай дер эди: “Пётъорнинг таржимони бўлмиш Марк, у (Пётъор) нималарни эслаган бўлса, шунингдек, Масиҳнинг гапларини ва ишларини, худди ўшандай қилиб ёзиб олган, тўғри, кетма-кетликда эмас. Чунки унинг ўзи эшитмаган ва Раббийга ҳамроҳ бўлиб юрмаган; аммо кейин, мен айтганимдек, Раббийнинг айтганлари тўплаб тўплам яратиш учун эмас, балки зарурат талаб этганидай, Унинг таълимотидан фойдаланган Пётъорни кузатиб борган. Пётъор нималарни эслаган бўлса, баъзи бир нарсаларни ёзиб олиб Марк хато қилмаган; зеро у фақатгина бир нарсага эътиборини қаратган: эшитганларидан бирор бир нарсани тушириб қолдиришга ва бирор бир ёлғонни қўшмасликка интилган”.[98] Юҳаннонинг иккинчи дўсти унинг шогирдларидан бири Поликарп эди, кейинчалик у Смирнанинг епископи ва саксон олти йил давомида масиҳий бўлган. Поликарпнинг шогирди Ириней, кейинчалик — ​Лион епископи (М. Т. кейин 180-йил) Поликарп (Юҳаннонинг шогирди)дан билиб олганларини тасвирлаб беради: Матто ўз Хушхабарини ибронийлар (яъни яҳудийлар) орасида уларнинг она тилида эълон қилди, Пётъор билан Павлус эса Хушхабарни Римда ҳаммага билдирдилар ва ўша ерда ибодатхона барпо қилдилар. Улар бу дунёни тарк этганларидан кейин (яъни вафот қилганларидан кейин, айтишларига кўра, бу тахминан Нероннинг таъқиб қилиш даврига, М. Т. кейин 64-йилга тўғри келган), Пётъорнинг таржимони ва шогирди Маркнинг ўзи бизга Пётъорнинг ваъзлари мазмунини ёзма равишда тақдим этган. Павлуснинг издоши Луқо, ўзининг устози ваъзларини Хушхабар китобида баён қилган. Кейин эса Юҳанно, Раббийнинг кўксига яқинроқ ва севикли шогирди бўлган (бу ҳақда Юҳанно 13:25 ва Юҳанно 21:20 да ёзилган), Эфесдаги Асияда яшаганида ўзининг Хушхабарини ёзади.99 Гэри Хабермас “Тарихий Исо: Масиҳ ҳаёти ҳақида қадимий гувоҳликлар” номли китобда, методик тарзда тарихий Масиҳ ҳақида Муқаддас Китобга кирмаган бошқа гувоҳликларни санаб беради. Грек, рим ва яҳудий ҳужжатлари Исонинг ҳаёти, хизмати ва ўлими ҳақидаги асосий маълумотларни тасдиқлайди. Бу гувоҳликлар қуйидаги асосий ҳодиса ва воқеаларга тегишлидир: 1) Исонинг римликлар томонидан хочга тортилиши; 2) Исога Худога сингари итоат этиш; 3) Исонинг тирилишига бўлган ишонч; 4) Исо Ёқубнинг акаси эканлиги; 5) бўш қабр. Хабер шундай хулосага келади: “Муқаддас Китобга кирмаган бошқа қадимий манбалар ҳам Исонинг ҳаётига ва илк масиҳийликнинг табиатига тааллуқли кўплаб ажойиб тафсилотларни ўзида мужассам қилади”.[100] Археология ҳам бизга асосли ва ишончли ташқи исбот-далилларни тақдим қилади. Улар ваҳий соҳасида эмас, балки ҳикояларда тасвирланган воқеа-ҳодисаларнинг ишончли эканини тасдиқлаб, Муқаддас Китобни ўрганишга катта ҳисса қўшади. Археолог Джозеф Фри шундай ёзади: “Танқидчилар асарларда ноаниқ ёки маълум фактларга зид деб кўрсатишган ва инкор қилишган кўплаб ҳодисаларни, археология ишончли эканлигини тасдиқлаб берди”.[101] Археология Ульям Рэмсини, Луқонинг тарихий шахс экани борасидаги ўзининг илк салбий қарашларини ўзгартиришга мажбур этганини ва Ҳаворийлар Китоби географик тасвир борасида, қадимий урф-одатлар ва Кичик Осиё жамоати борасида аниқ ва ишончли, деган хулосага келишига мажбур этди. Ф. Ф. Брюснинг таъкидлашича, “Луқони ноаниқликда айблашганда, аниқлик эса қандайдир Муқаддас Китобга кирмаган (ташқи) гувоҳликлар орқали тасдиқланаётганда, биз тўла ишонч билан қуйидагиларни айтишимиз мумкин: археология Янги Аҳд ҳикояларининг ишончли эканини тўлиқ тасдиқлайди”.[102] Классик даврнинг тарихчиси Э. Н. Шеруин шундай ёзади: “Ҳаворийлар Фаолияти Китобининг тарихан асослаб берилгани ҳар қандай инсонни ҳайратда қолдиради”. Э. Н. Шеруин яна қўшимча қилиб дейди: “Уларнинг тарихан асослаб берилганини инкор этишга бўлган ҳар қандай интилиш, ёки ҳар қандай ҳаракат, ҳаттоки майда-чуйда тафсилотларда ҳам, ниҳоятда бемаъни кўринади. Рим тарихчилари аллақачон уни тан олганлар”.[103] Менинг ўзим Ёзувнинг тарихан асосланганини ва ишончли эканини рад қилмоқчи бўлганман, аммо тарихан ишончли эканини тан олишга мажбур бўлдим. Агар одам Муқаддас Китобни тарихан асосланмаган, деб инкор этадиган бўлса, бу ҳолда у бутун қадимий адабиётни инкор этишига тўғри келади. Ҳеч бир бошқа ҳужжатнинг ишончлилиги борасида бунчалик далил-исботлари йўқ. Мен ҳар доим дуч келадиган муаммолардан бири — ​бу кўплаб одамлар дунёвий адабиётга бир хил талаб қўйишади, Муқаддас Китобга эса бошқа хил талаб қўйишади. Аммо биз дунёвий адабиётни тадқиқ қилиш учун ҳам, диний адабиётни тадқиқ қилиш учун ҳам бир хил талабларни қўллашимиз зарур. Мен худди шундай йўл тутдим, Муқаддас Китоб ишончли эканлигига ва Исо ҳақидаги гувоҳликлар тарихан асослаб берилганлигига ишонч ҳосил қилдим. Макмастер Руҳий колледжида систематик илоҳиёт профессори, Кларк Х. Пиннок шундай дейди: Бунчалик кўп миқдордаги матн ва тарихий гувоҳликлар билан тасдиқланган ва асосланган, уларнинг асосида мантиқий қарорлар қабул қилиши мумкин бўлган шу қадар кўп тарихий маълумотларга эга бўлган Муқаддас Китобдан бошқа ҳеч қандай қадимий ҳужжат йўқ. Эсли-ҳушли инсон бу каби манбани инкор эта олмайди. Скептицизм масиҳийликнинг тарихан ишончлилиги борасида илоҳийликка қарши нотўғри тушунчаларга ва бемаъни ақидаларга асосланган.[104] Денвер семинариясининг фалсафа профессори ва дин фалсафаси кафедра бошлиғи Дуглас Грутуис шундай дейди: “қадимги адабиётнинг ҳар қандай бошқа асарларга қараганда, Янги Аҳд қадимий қўлёзмалар билан ниҳоятда яхши ва ишончли тасдиқланган”.[105] 7-боб ЁЛҒОН УЧУН КИМ ҲАМ ЎЛГАН БЎЛАР ЭДИ? Масиҳийкни қабул қилмаган одамлар кўпинча бир гувоҳликка эътибор қаратмайдилар — ​бу Исо ҳаворийларининг ўзгаргани. Бу одамларнинг ҳаёти тубдан ўзгаргани, Унинг фикрлари ҳақиқатлигининг яққол намунасидир. Масиҳийлик эътиқоди — ​бу тарихий факт бўлгани учун, биз ёзма ва оғзаки гувоҳликларга, яъни исбот-далилларга таянишимиз керак. Бундай гувоҳликларсиз биз тарихий, масиҳий ёки ҳар қандай бошқа ҳодисаларни тасаввур қила олмаймиз. Ҳақиқатдан дунёнинг бутун тарихи — ​бу аслида, исбот-далилларга асосланган ўтмиш ҳақидаги билимларимиздир. Агар бу гувоҳликларга бўлган ишончингиз сизга ниҳоятда беқарор асос бўлиб кўринса, унда ўтмиш ҳақида биз қаердан ҳам билишимиз мумкин? Наполеон яшаб ўтганини сиз қаердан биласиз? Бизлардан ҳеч биримиз ўша вақтда яшамаганмиз. Биз уни ҳеч кўрмаганмиз ва учратмаганмиз. Биз гувоҳликларга ва исбот-далилларга таянишимиз керак. Биз тарих ҳақидаги билимларимиз билан бир муҳим муаммо боғлиқ: гувоҳликлар ишончлими? Модомики, масиҳийлик ҳақидаги бизнинг билимларимиз қадимда берилган гувоҳликларга асосланган экан, улар қанчалик аниқ, деган саволни беришга мажбурмиз. Исо ҳақидаги илк оғзаки гувоҳликлар ростми? Исонинг айтган гаплари ва қилган ишлари уларда рўйирост тасвирлаб берилганига биз ишонсак бўладими? Менинг ўйлашимча, ҳа, бўлади. Мен ҳаворийларнинг гувоҳликларига ишонаман, чунки уша ўн икки ҳаворийлардан ўн биттаси икки ҳақиқат учун: Масиҳнинг Илоҳийлиги ва Унинг қайта тирилиши учун қатъий туриб, азоб-уқубатда вафот этдилар. Уларни қийноқ азобига солиб, калтаклашган, кейин эса ҳаммага маълум бўлган энг қаҳрли усуллар билан шафқатсизларча қатл этишган.[106] 1. Олдинлари Шимўн деб аталган Пётъор хочга тортилган. 2. Идриснинг қўл-оёқлари ёғочга тортиб михланган. 3. Забадийнинг ўғли Ёқуб, қилич билан ўлдирилган. 4. Забадийнинг ўғли Юҳанно, ўз ўлими билан вафот этган. 5. Филипп ҳам хочга тортилган. 6. Барталомей хочга тортилган. 7. Тўма найза билан ўлдирилган. 8. Алтейнинг ўғли Ёқуб хочга тортилган. 9. Тадий найзалар билан ўлдирилган. 10. Ватанпарвар Симон хочга тортилган. Кўпинча менга жавобан шундай дейдилар: “Хўп, нима бўлибди, улар ноҳақлик учун ҳам ўлишлари мумкин эди. Кўплаб одамлар ноҳақлик учун қурбон бўладилар, хўш, бу нимани исботлайди?” Ҳа, кўплаб одамлар ноҳақликдан вафот этганлар, аммо улар буни ҳақиқат, деб ишонганлар. Шогирдлар билан эса бирозгина бошқа вазият юз берди. Агар қайта тирилиш бўлмаганида эди, сўзсиз, шогирдлар бу ҳақда билган бўлишарди. Бу одамлар чин ҳақиқатни билмасликларини, мен ҳаттоки, тасаввур ҳам қила олмайман. Демак, улар шунчаки ёлғон учун жон бермаганлар, бу жуда муҳим — ​гўёки, улар бу ёлғон эканини била туриб, жон берган экан-да. Тарихнинг маълум бир пайтларида, ўн битта одам, ёлғон учун жонини берётганини била туриб, ўлимга борган кишиларни тассаввур қилиш жуда қийин. Ҳаворийларнинг ишончлари қатъий эканини бизга тушунишга ёрдам бериши учун, келинглар, бир нечта омилларни кўриб чиқамиз. 1. УЛАР ГУВОҲ БЎЛГАНЛАР 2006 йили Янги Аҳд тадқиқотчиси Ричард Баукхем “Исо ва шоҳидлар” номли ўз китобини ёзиб тугатди. Бу китобда муаллиф, тўрт Хушхабарни ҳақиқий гувоҳликларга асосланган деб ҳисоблаш мумкинлигини, исботлаб берди.[107] Ҳаворийлар ва бошқа шогирдлар ҳодисаларни гувоҳ сифатида тасвирлаб ва ҳикоя қилиб беришган. Пётъор шундай дейди: “Биз Раббимиз Исо Масиҳнинг куч-қудрат билан келиши ҳақида сизларга маълумот берганимизда, уйдирма афсоналарни гапириб келмадик. Унинг шухратини ўз кўзимиз билан кўрганмиз” (2 Бутрус 1:16). Ҳаворийлар албатта, уйдирма ёки афсона ва аниқ бўлиб ўтган воқеанинг ўртасидаги фарқни, тушунганлар. Юҳанно ўзининг Биринчи мактубида, ҳаворийларнинг гаплари уларнинг шахсий кузатувларига асосланганини таъкидлар экан, қандай қилиб у ва бошқа ҳаворийлар Исонинг сўзлари ва кўрсатган мўъжизалари ҳақида билиб олишганини тушунтиради: “Бошидан бор бўлган, биз ўзимиз эшитган ва ўз кўзимиз билан кўрган, биз текшириб қараган ва ўз қўлларимиз билан ушлаб сезган Ҳаёт Сўзи ҳақида сизларга маълум қилмоқдамиз.Чунки ҳаёт ҳозир бўлди, биз эса уни кўрдик. Ота билан бўлиб, бизга ҳозир бўлган ўша абадий ҳаёт ҳақида сизларга гувоҳлик бериб хабар қилмоқдамиз. Сизлар биз билан мулоқотда бўлишингиз учун ўзимиз кўрган ва эшитганларимиз ҳақида сизларга хабар бермоқдамиз. Бизнинг мулоқотимиз эса Ота ва Унинг Ўғли Исо Масиҳ биландир.” (1 Юҳанно 1:1–3). Юҳанно ўзининг Хушхабарининг сўнгги бўлимини шундай сўзлар билан бошлайди: “Исо бу китобда ёзилмаган бошқа бир талай ибратли мўъжизаларни Ўз шогирдларига кўрсатди.” (Юҳанно 20:30). Луқо шундай ёзган: “Бизнинг орамизда тўлиқ маълум бўлган воқеалар ҳақида кўплар баёнотлар тузишни бошлаганларидай, буни энг бошидан ўз кўзлари билан кўрган ва Сўзнинг хизматкорлари бўлган одамлар бизга топширганларидай, мен ҳам, хурматли Теофил, бошидан ҳаммасини синчиклаб текшириб чиққанимдан сўнг, буларни тартиб билан сенга ёзиб беришни лозим топдим” (Луқо 1:1–3). Ҳаворийлар Фаолияти Китобининг давомида Исо қайта тирилганидан кейин, Унинг издошлари Уни қирқ кун давомида диққат билан кузатганларини Луқо тасвирлаб берган: “Ҳурматли Теофил, мен биринчи китобда Исонинг энг бошидан то осмонга кўтарилган кунигача қилган ва ўргатган хамма нарсаларини ёзган эдим. Шу пайтда У танлаган ҳаворийларига Муқаддас Руҳ билан буйруқлар бериб, уларга Ўз азоб-уқубатидан кейин Ўзини тирик кўрсатди. У қирқ кун давомида кўп аниқ далиллар билан ҳаворийларга зоҳир бўлиб, уларга Худонинг Шоҳлиги ҳақида сўзлар эди” (Ҳаворийлар 1:1–3). Шоҳидлар келтирган гувоҳликларининг кейинги марказий мавзуси — ​бу Исонинг тирилиши. Исо тирилганидан сўнг ҳаворийлар Унинг ҳаётининг шоҳиди бўлганлар. 2. УЛАР ҚАТЪИЙ ИШОНЧГА ЭГА БЎЛИШЛАРИ ЛОЗИМ ЭДИ Исо ўлганида, ҳаворийлар ҳаммаси тугади, деб ўйлаган эдилар. Исони қўлга олганларида, ҳамма шогирдлари яшириниб олишди (қаранг: Марк 14:50). Шогирдларга қабрнинг бўшлигини маълум қилганларида, аввалига улар бу қуруқ гап деб, аёлларга ишонмадилар (қаранг: Луқо 24:11). Фақат кўпгина ва ишончли исбот-далиллар келтирилгандан кейингина улар ишондилар. Шогирдлардан бири Тўма, то Исонинг яраларига қўл тегизмагунича, Масиҳнинг тирилганига ишонмаслигини айтди. Кейинроқ у Масиҳ учун азоб чекиб ўлди. Тўма ҳам алдандими? У ўз жонини ўртага қўйиб, алданмаганига қасам ичган бўлар эди. Яна шогирдлардан бири Пётъорни олайлик. Исони маҳкум қилиш пайтида у уч марта Масиҳдан тонди ва Уни ташлаб кетди. Бироқ нимадир юз берди-да, у қатъий бўлиб қолди. Масиҳ ўлганидан ва дафн қилинганидан кейин, Пётъор Қуддусда ваъз қила бошлади ва ўз ҳаётини хавф остига қўйиб, Исо — ​бу Масиҳдир, У ўликдан тирилди, деб айтди. Сўнгра Пётъор ҳам хочга тортилди (қадимги қўл ёзмаларга кўра, унинг бошини ерга қаратиб хочга михлашган экан). Бу қўрқоқ қочоқ Исонинг жасур аскарига айланишига нима сабаб бўлди? Нега энди у Исо учун ўлишга тайёр эди? У алданими? Эҳтимолдан узоқ. Мени қаноатлантирадиган ягона жавобни Биринчи Коринфликларга мактубнинг 15-боб 5-оятида ўқиймиз — ​бу Масиҳ тирилганидан кейин Унинг “Каяфада пайдо бўлиши”. Пётъор ўзининг тирилган Раббийсини кўрди ва Унга шунчалик имон келтирдики, ҳаттоки ўз ишончи учун ўлишга тайёр бўлди. Қатъий ишонган одамнинг ўз ихтиёрига қарши боришининг оддий мисолини яққол кўрамиз — ​бу Исонинг укаси Ёқуб (Матто 13:55; Марк 6:3). (Гарчанд Ёқуб олдинига ўн икки ҳаворийдан бири бўлмаса-да (қаранг: Матто 10:2–4), кейинроқ у ҳаворий деб тан олинди (қаранг: Галатияликларга 1:19), худди Павлус ва Барнабо сингари (қаранг: Ҳаворийлар 14:14). Исо улғайиб, хизмат қилишни бошлаганида, Ёқуб ўзининг акаси Исо — ​Худонинг Ўғли, эканига ишонмади (қаранг: Юҳанно 7:5). Ҳеч шубҳа йўқки, Ёқуб бошқа укалари билан Исонинг устидан кулган: “Одамлар Сенга ишонишларини Сен хоҳлайсанми? Нега Сен Қуддусга бориб, Ўз мўъжизаларингни ва шифо беришингни ўша ерда кўрсатиб, катта томоша уюштирмайсан?”. Акаси Исо Ўзининг ажабтовур қилиқлари ва гаплари билан оилани шарманда қилишни бошлаганида, Ёқуб ўзини ва оила аъзоларини ниҳоятда камситилган ҳисобларди. Айниқса Ёқуб Исонинг қуйидагича гапларидан изтироб чекарди: “Мен йўл, ҳақиқат ва ҳаётдирман. Менсиз ҳеч ким Отанинг олдига боролмайди” (Юҳанно 14:6); “Мен — ​ток, сизлар — ​новдасизлар” (Юҳанно 15:5); Мен яхши Чўпонман. Мен Ўзимникиларни биламан, Ўзимникилар эса Мени биладилар” (Юҳанно 10:14). Агар сизнинг акангиз шаҳар бўйлаб юриб, шундай гапларни айтиб жар солса, сиз у ҳақида қандай фикрда бўлар эдингиз? Аммо кейин Ёқуб билан нимадир бўлди. Исо ўлиб дафн қилинганидан кейин, Ёқуб Қуддусда воизлик қилди. У, Исо бизнинг гуноҳларимиз учун ўлганини, қайта тирилиб, ҳозир тирик эканини айтди. Анча вақт ўтиб Ёқуб Қуддус жамоатининг фаол иштирокчиларининг бирига айланди ва “Ёқубнинг мактуби” номли китобни ёзди. Унинг бу мактуби қуйидагича сўзлар билан бошланади: “Мен, Худонинг ва Раббимиз Исо Масиҳнинг қули Ёқуб” (Ёқуб 1:1). Кейинчалик Ёқуб олий руҳоний Хананиёнинг фармонига биноан тошбўрон қилиб, ўлдирилган.[108] Ўзига ишонмаган, бировнинг устидан кулишни яхши кўрадиган Ёқубни ўзининг акасининг Илоҳийлигини ҳимоя қилиб, ўлимга тайёр бўлган инсонни нима ўзгартирди? У алдандими? Йўқ. Ягона мантиқий жавобни биз Биринчи Коринфликларга мактубнинг 15-боб 7-оятида ўқиймиз: “Ундан кейин (тирилганидан сўнг) Масиҳ Ёқубга кўринди”. Ёқуб тирилган Масиҳни кўрди ва Унга имон келтирди. Талбота руҳий мактабининг фалсафа профессори, Дж. П. Морленд Исонинг укаси Ёқубни ва ниҳоят, Исога Масиҳ сифатида ишонганининг аҳамиятини қуйидагича тушунтириб беради: Хушхабарларда айтилишича, Исонинг оила аъзолари, шу жумладан Ёқуб ҳам, Унинг Ўзи ҳақида айтган ажабтовур гаплардан хижолатда қолдилар. Улар Исонинг гапларига ишонмадилар ва Унга қарши чиқдилар. Қадимги яҳудий жамоатида ўз оиласи томонидан тан олинмаслик устозлар учун ниҳоятда камситиш ҳисобланган. Бинобарин, бунинг ҳақиқат бўлиши эҳтимолдан холи эмас, чунки қариндош-уруғларининг Исога нисбатан бўлган ишончсизлик муносабатини хушхабарлар муаллифлари ўйлаб чиқаришларидан ҳеч қандай маъно йўқ. Кечроқ даврлар тарихчиси Иосиф Флавийнинг таъкидлашича, Қуддус жамоатини бошқариб келган Исонинг укаси Ёқуб, ўз акасига бўлган ишончи учун, тошбўрон қилиб ўлдирилган. Нима учун Ёқубнинг ишонч-эътиқоди ўзгарди? Павлус бизга, унга тирилган Масиҳ кўрингани ҳақида айтади. Бошқа бирор бир изоҳнинг ҳожати йўқ.[109] Агар Масиҳнинг тирилиши ёлғон бўлганида эди, ҳаворийлар бу ҳақида билган бўлишардилар. Эҳтимол, уларнинг ҳаммаси ёлғонда иштирок этишгандир? Аммо бундай ҳолат, биз билган ҳаворийларнинг ахлоқий турмуш тарзига зиддир. Улар ёлғонни қатъий ва сўзсиз рад қилганлар ва барчани ростгўй бўлишга даъват этганлар. Ҳаворийлар ҳақиқатни қабул қилишга одамларни чорлаганлар. Тарихчи Эдвард Гиббон ўзининг “Рим империясининг заифлашиши ва ҳалокати” номли машҳур асарида, “илк масиҳийларнинг ниҳоятда пок ва ўта хушахлоқлиги” масиҳийликнинг тез тарқалишининг асосий беш сабабларидан бири бўлган, деб айтади.[110] Оксфорд университетидаги Виклифхолл катта тадқиқотчиси Майкл Гриннинг, тирилишга бўлган ишончини шундай деб таъкидлайди: Хочга тортилган устознинг мушкул аҳволда қолган шогирдларини жасур шоҳидларга ўзгартирди ва улар илк жамоат қурбонлари бўлдилар. Бундай ишонч Исонинг издошларини яҳудийлардан ажратиб турарди ва уларни тирилиш жамиятига айлантирди. Уларни зиндонларга ташлашарди, калтаклашарди, ўлдиришарди, аммо “Исо ўлимидан сўнг учинчи куни тирилганига” бўлган ишончдан, шогирдларни воз кечишга асло мажбур қила олмас эдилар.[111] 3. УЛАР ЖАСОРАТГА ТЎЛИШДИ Исонинг тирилганига ишонч ҳосил қилишганидан сўнг, ҳаворийларда шу заҳотиёқ пайдо бўлган жасурлик, ёлғоннинг мавжудлигини эҳтимолдан узоқ қилади. Ҳаворийлар ҳеч бир муболағасиз бир кечада дадил ва жасур бўлиб қолдилар. Аввалига Исодан тонган Пётъор, У тирилганидан сўнг ўз ҳаётини хавф остига қўйиб, Масиҳ тирик, деб эълон қилди. Олий руҳоний ва унинг маслакдошлари Масиҳнинг издошлари — ​ҳаворийларни қамоқхоналарга ташлаб, уришарди, лекин улар зиндонлардан чиқиб, кўчаларда халққа Исонинг абадий ҳаёти ҳақида тинмай гапираверардилар (қаранг: Ҳаворийлар 5:40–42). Ҳаворийларнинг дўстлари уларнинг ишонч-эътиқодига, душманлари эса — ​уларнинг дадиллиги ва жасурлигига эътибор қаратдилар. Эсингизда бўлса керак, ҳаворийлар қайсидир узоқ ёки чекка шаҳарда воизлик қилмадилар. Улар Қуддусда воизлик қилдилар. Исонинг шогирдлари, Унинг тирилишига амин бўлмагунларича, азоб-уқубатга ва ўлимга боришга уринганлари йўқ. Уларнинг ишонч-эътиқоди ва хулқи борасидаги якдиллиги, одамни бениҳоят ҳайратда қолдиради. Одатда, бундай ишониб бўлмайдиган далил ҳақида гап борганда, катта гуруҳ аъзолари ўртасида келишмовчиликлар пайдо бўлади, аммо бу одамларнинг ҳаммаси тирилиш ҳақиқат эканини тўлиқ тан оладилар. Агар улар ёлғончи бўлганларида эди, нима учун уларга нисбатан кўрсатилган барча тазйиққа қандай қилиб чидаганларини тушунтириб бериш жуда қийин. Француз файласуфи Блез Паскаль шундай ёзади: Ҳаворийлар ёлғончи бўлишган, деган тахмин етарли даражада бемаънилик. Келинглар, бу айбловни мантиқий хулосагача олиб келайлик: Масиҳ ўлганидан кейин тўпланган ўн икки ҳаворийни ва улар ҳаммага, Исо тирилди, деб айтишни келишиб олишганини тасаввур қилайлик. Натижада улар фуқаролар ва диний ҳукумат томонидан таъна-маломатга дуч келадилар. Одамлар ўз табиатига кўра, ўзгарувчан ва ҳовлиқма бўладилар, уларни қуруқ ваъдалар бериб, моддий бойликлар билан алдаш мумкин. Агар ҳаворийлардан биронтаси васвасага тушиб ёки қамалиб қолишдан қўрқиб, таслим бўлганида эди, уларнинг ҳаммаси нобуд бўлишарди.[112] Доктор Дж. П. Морленд қуйидагича тушунтиради: Исо хочга тортилганида, Унинг шогирдлари ваҳимага тушиб, тарқалиб кетишди. Исони Худо юборганига энди улар ишонмас эдилар, чунки ўшанда хочга тортилганлар лаънатланган ҳисобланардилар. Уларни шунингдек, Худо Ўзининг Мойланганини ўлишига йўл қўймайди, деб ўргатишган. Шунинг учун ҳам улар тарқалиб кетишган. Масиҳ издошлари ҳаракати ўз фаолиятини тўхтатди. Бироқ қисқа фурсатдан сўнг бирданига, улар ўз ишларини ташлаб, яна бошқатдан йиғилдилар ва ниҳоятда ғайриоддий хабарни ҳаммага тарқатдилар: Худонинг Мойлангани, Исо Масиҳ, хочда ўлди ва ҳаётга қайтиб, ҳаворийларга тирик бўлиб кўринди. Ва улар қолган умрлари давомида, инсоний нуқтаи назардан қарайдиган бўлсак, ҳеч қандай мукофотсиз, шу хабарни эълон қилишга тайёр эдилар. Айтайлик, қаердадир, Ўртаер денгизи томонда, бундай иш учун ким ҳам пул тўларди. Исонинг шогирдларини хавф-хатарга ва азоб-уқубатга тўла ҳаёт кутарди. Улар кўпинча оч қолишарди, бошпанаси йўқ, очиқ ҳавода ухлашарди, уларнинг устидан одамлар кулишарди, уларни калтаклаб қамоқхоналарга ташлашарди. Провардида, улардан кўпчилигини оғир ва машаққатли ўлим кутарди. Нима учун? Шунчакими? Йўқ, чунки улар ўлиб тирилган Исо Масиҳни кўрганларига ишонардилар ва бунга асло шубҳаланмасдилар. Агар улар тирилган Масиҳни кўрмаганларида, бу одамлар қандай қилиб бундай ишончга келганларини тушунтириб бериш жуда қийин. Бошқача қилиб мантиқий тушунтиришнинг имкони йўқ.[113] “Улар қандай қилиб бир кечада, — ​деб сўрайди Майкл Грин, — ​уч қитъадаги қарши томонга, беадабликка, масхарага, қийинчиликларга, қамоқхоналарга ва ўлимга қарши қўрқмай чиқиб, Исони ва Унинг тирилганини ҳамма жойда ваъз қиладиган кучли ва ғайратли отрядга айланиб қолишди?”.[114] Ҳаворийлар фаолиятида юз берган ўзгаришларни қайсидир муаллиф шундай тасвирлайди: Исо хочга тортилган куни улар тўлиқ қайғуда эдилар, ҳафтанинг биринчи кунида эса, яъни Исо Масиҳ тирилиб уларга кўринганида, улар шодланишди. Хочга тортилиш пайтида улар ҳар қандай умидларини узгандилар, ҳафтанинг биринчи кунида эса уларнинг қалблари хурсандчиликка ва умид-ишончга тўлди. Улар биринчи бор тирилиш ҳақидаги хабарни эшитишганида, улар бунга ишонмадилар ва уларни ишонтиришнинг ҳам иложи бўлмади, аммо ўзлари тирилган Исони кўрганларидан кейин бошқа шубҳаланмадилар. Шунчалик қисқа вақт ичида бу одамларда бундай ажойиб ўзгариш содир бўлишининг сабаби нимада? Қабр ичидан жасаднинг шунчаки йўқ бўлиб қолиши уларнинг руҳига ва табиатига бу қадар таъсир қилмаган бўлар эди. Афсонага мафтун бўлиш учун уч кун ниҳоятда камлик қилади. Афсона тарқалиб кетиши учун вақт керак бўлади. Бу ҳар томонлама тушунтиришга муҳтож бўлган психологик далил. Бу шоҳидларнинг, аёл ва эркакларнинг табиати ҳақида ўйлаб кўринг: улар оламга қачонлардир маълум бўлган барча машҳур ахлоқий таълимотнинг энг юксагини бердилар ва улар, ҳаттоки душманларининг гувоҳлик беришича, ўз ишонч-эътиқодларига асосланиб яшадилар. Психологик нуқтаи назардан, бу қанчалик ғайриоддий эканини ўйлаб кўринг: мағлубиятга учраган бир гуруҳ қўрқоқлар болохонада беркиниб ётади, бир неча кун ўтгач эса, бу гуруҳ аъзолари ҳеч нарсадан қўрқмай ҳақиқатни гапирадиган жамоатга айланади, ҳеч қандай қувғинлар уларнинг овозларини ўчиришга мажбур қила олмайди. Ана энди сиз мана шундай мушкул ўзгаришни арзимас ёлғон, бу ёлғон ёрдамида улар бутун дунёни алдашга ҳаракат қилишган, деб тушунтириб кўринг-чи. Бу турган-битгани бемаънилик.[115] Жамоат тарихчиси Кеннет Скотт Лауретт шундай ёзади: Шогирдларга Муқаддас Руҳнинг тушиши ва тирилишнинг таъсири… жуда муҳим. Исо — ​Исроилнинг Нажоткори эканига умид қилган ва ўтмишни қайғу билан эслаган, руҳи тушиб кетган ва умидсизланган одамлар бирданига фаол гувоҳлар компаниясига айланиб қолишди.[116] Англия, Оксфордс университетининг Янги Аҳд бўйича собиқ профессори Н. Т. Райт бундай ҳолатни қуйидагича тушунтиради: Тарихчилар ўзларига шундай саволни беришга мажбурлар: “Исонинг хочга тортилганига қарамасдан, Исо — ​Худонинг Масиҳси экани ҳақидаги ваъз қилиш ҳаракати, ўрмон ёнғини сингари шиддат билан тарқалиб кетишини қандай тушунтириш мумкин?” Жавоб фақатгина битта бўлиши мумкин: чунки У ўликлардан тирилди.[117] Уч бирлик Хушхабар руҳий мактабининг Хушхабар профессори Пол Литтл шундай сўрайди: Жамоатнинг ахлоқий тузилишини ўзгартиришга ёрдам берган бу одамлар наҳотки ғирт ёлғончи ёки васвасага тушган ахмоқлар бўлишса? Тирилиш фактига қараганда, бунга ишониш ниҳоятда қийин, қолаверса, буни тасдиқлашга бизда ҳеч қандай гувоҳликлар йўқ.[118] Ўлим олдида ҳаворийларнинг қатъийлигини бошқача тушунтириб бўлмайди. Ориген Британия энциклопедиясининг ҳикоя қилишича, Пётъорнинг боши ерга осилтирилганича хочга тортилган экан. Жамоат тарихчиси Б. Уоркман ҳаворий Пётъорнинг ўлимини қуйидагича тасвирлайди: Шундай қилиб, Пётъор, Раббимизнинг Ўзи башорат қилганидек, боғланганича, Ватикан тепалигида жойлашган Нерон боғига Аврали йўлидан қатл қилинишга олиб кетилган. У ерда Пётъорнинг кўплаб биродарлари азобланиб ўлимни қабул қилишган. Унинг шахсий илтимосига кўра, Пётъорнинг боши ерга осилганича хочга тортилган, чунки у Устозидек хочга тикка тортилишни ўзига нолойиқ ҳисоблаган.[119] Литса университетининг профессори Гарольд Мэттингли ўзининг тарихий асарида шундай ёзади: “Ҳаворийлар, муқаддас Пётъор ва муқаддас Павлус гувоҳликларини ўз қонлари билан тасдиқладилар”.[120] Тертуллиан, “ҳеч бир одам, ҳақиқат деб ҳисобламаган нарса учун ўз жонини беришга тайёр эмас”. Деб ёзади.[121] Гарвардлик ҳуқуқшунос профессори Саймон Гринлиф, гувоҳни қандай қилиб эгиш мумкинлиги ҳақида, у рост гапиряптими ёки ёлғонми, билиб олиш тўғрисида узоқ йиллар мобайнида маърузалар ўқиган. У шундай хулосага келади: Жанглар тарихида бу каби қаҳрамонона қатъийлик, сабр-бардош ва мустаҳкам иродага бошқа мисоллар бўлмаса керак. Уларда ўз эътиқодларининг асосини қайта кўриб чиқиш учун ва улар таъкидлаган буюк гувоҳликлар ва ҳақиқатларнинг ишончли эканини ўйлаб кўриш учун жуда кўплаб сабаблар бўлган.[122] Тарих фанлари профессори, доктор Линн Гарднер ҳаққоний ва ўринли савол беради: Улар ёлғон деб ҳисоблаган нарса учун ўлишлари керак эди? Одам алданиши ва ёлғон учун ўлиши мумкин. Аммо ҳаворийлар Исонинг тирилиши ҳақидаги ҳақиқатни билишлари керак эди ва улар Исо Масиҳ учун жонларини фидо қилдилар.[123] Калифорния ҳуқуқшунослар уюшмасининг собиқ президенти Том Андерсон шундай ёзади: Келинглар, Унинг кўриниши ҳақидаги ёзма ҳикоялар юзлаб одамлар учун ёлғон, деб тасаввур қилайлик. Бу ҳолда мен ўртага бир саволни ташламоқчиман. Агар бу ҳодиса шу қадар ҳаммага маълум бўлса, ҳеч бўлмаса бирор бир тарихчи, ҳеч бўлмаса бирор бир гувоҳ, масиҳийликнинг ҳеч бўлмаса бирор бир ғаними Масиҳ танасини кўрганлиги ҳақида гапиришини кутиш — ​бу бемаънилик эмасми? Тарихда Унинг тирилганига қарши бирорта ҳам гувоҳлик йўқ.[124] Дж. П. Морленд қуйидагича таъкидлайди: “Масиҳийлик ҳаракати Қуддусда Исонинг ўлимидан сўнг атиги бир нечта ҳафта ўтгач, дўстона ва душманларча кайфиятда бўлган шоҳидларнинг иштирокида бошланганига, менга таниш бўлган тарихчиларнинг бирортаси ҳам шубҳаланмайди”.[125] Масиҳийлик ҳаракати Қуддусда шунчаки бошлангани йўқ; Талбота руҳий мактабининг фалсафа тадқиқотчиси, профессор Уильям Лэйн Крейг шундай хулосага келади: Исонинг жасади дафн этилган жой масиҳийларга ҳам, яҳудийларга ҳам маълум бўлган. Агар қабр бўш бўлмаганида эди, тирилиш эътиқодига асосланган ҳаракат бу одам ошкора равишда қатл этилган ва дафн қилинган айнан ўша шаҳарда юзага келмаслиги мумкин эди.[126] Ҳаворийлар ўз айтганларининг ҳақиқийлигини тасдиқлаш учун ўлимга юз тутдилар. Менинг нуқтаи назаримда, уларнинг гувоҳликлари бугунги кунда мен учратаётган бошқа одамларнинг ҳар қандай гувоҳликларига қараганда, ишончга лойиқдир, деб ҳисоблайман. Минг афсуски, кўплаб одамлар бугунги кунда ўзларининг эътиқодларига ишонч ҳосил қилиш учун, ҳақиқат йўлида қурбон бўлиш у ёқда турсин, ҳаттоки йўлнинг нариги томонига ўтишга эринадилар. 8-боб МАРҲУМ МАСИҲДАН НИМА ФОЙДА БОР? Кўплаб одамлар ўзлари ишонган нарсалар учун жон берганлар. Жануби-шарқий Осиёдаги ноҳақликларга оламнинг эътиборини жалб қилиш учун 1960-йилларда кўплаб буддистлар ўзларини ўзлари ёқиб юбордилар. 70-йилларнинг бошида эса Сан-Диегодан бир талаба Вьетнамдаги урушларга қарши норозилик тариқасида ўзини ёқиб юборди. 2001-йилнинг сентябрь ойида мусулмон экстремистлари самолётни қўлга оладилар ва ўз эътиқодларининг душмани ҳисобланган мамлакатга зарар етказиш мақсадида, Жаҳон савдо марказининг минорасини ва Пентагонни портлатишади. Ҳаворийлар эзгу ишларни қўллаб-қувватлаяпмиз, деб ҳисоблардилар, аммо уларнинг Устози хочда ўлганида, улар изтиробга тушдилар ва уларнинг хафсаласи пир бўлди. Унинг — ​Масиҳ эканига улар ишонардилар. Ҳаворийлар Уни ўлади, деб ўйлашмаганди. Улар, Исо Масиҳ Худонинг Шоҳлигини ўрнатишига ва Исроил халқини бошқаришига ишонган эдилар. Унинг ўлими эса ҳаворийларни кўзланган мақсаддан жудо қилди. Ҳаворийларнинг Масиҳга нисбатан муносабатларини англаш ва нима учун Унинг хочга тортилиши, шогирдларга тасаввур қилиб бўлмайдиган ҳолат бўлиб кўринганини тушуниш мақсадида, аввалам бор сиз Масиҳ даврида Масиҳга нисбатан бўлган яҳудий халқининг муносабатини тушунишингиз керак. Ўша вақтда Исонинг ҳаёти ва таълимоти яҳудийлар тушунадиган Масиҳга ниҳоятда зид бўлган. Яҳудийни болалигидан, бўлажак Масиҳ сиёсий йўлбошчи, ҳукмдор бўлиб етишишини ўргатишган. У яҳудийларни римликларнинг зулмидан қутқаради ва Исроилга мустақил халқнинг қонуний ўрнини эгаллашга ёрдам беради, пировардида, бу халқ бутун дунё учун машъал бўлади, деб уқтиришган. Азоб тортувчи Масиҳ — ​“яҳудийча Масиҳ тушунчасига мутлақо бегона” тимсолдир.[127] Руҳий семинария иттифоқининг профессори Э. Ф. Скотт Масиҳ даврида яшаганларнинг ишончи ҳақида шундай ҳикоя қилади: Бу ҳаяжонли ва тўлқинланиб кутиш вақти бўлган. Олий руҳонийлар Нажоткорни интизорлик билан кутаётган, ўртанган халқнинг жўшқинлигини аранг босиб туришарди. Бу зорланиб кутишлар, шубҳасиз, сўнгги тарихий ҳодисалардан сўнг кучайиб кетди. Мана, римликларнинг бир неча авлоди яҳудийларга ҳамон зулм ўтказиб келмоқда, яҳудийларнинг жазо чоралари ватанпарварларни фаоллаштирди. Ўша кескин ўзгаришлар пайтида мўъжизавий қутқарилиш ва уни олиб келадиган Масиҳ Шоҳ ҳақидаги орзу-умидлар янги маънога эга бўлди; гарчанд у ўз-ўзидан янги эмас эди. Хушхабарларда биз учратган ҳаяжонлар ортида узоқ кутиш даври турарди. Умуман халқ учун, Ишаё ва унинг замондошлари учун Масиҳ олдин қандай бўлган бўлса, шундайлигича қоларди, яъни яҳудий халқига ғалаба ва равнақ олиб келадиган Довуднинг Ўғли келиши керак эди. Хушхабарлар нуқтаи назаридан, Масиҳ ҳақидаги оммабоп тасаввур асосан миллий ва сиёсий эканидан шубҳа қилмаса ҳам бўлади.[128] Яҳудий олим Иосиф Клаузнер шундай ёзади: “Масиҳ борган сари янада кўпроқ нафақат сиёсий йўлбошчи, балки ғоят ахлоқий ҳислатларга бойиб бораётган инсон сифатида бошқалардан ажралиб турарди”.[129] Яҳудий миссиялар Ҳалқаро кенгашининг асосчиси Якоб Гартенхаус, Исо давридаги яҳудий эътиқодлар ҳақида шундай дейди: “Яҳудийлар Масиҳни, уларни рим зулмидан озод этувчи сифатида кутганлар… Унга бўлган умид-ишонч асосан миллатнинг халос бўлиши билан боғлиқ эди”.[130] Яҳудий энциклопедиясида қуйидагилар мопиш мумкин: Яҳудийлар ваъда қилинган қутқарувчини Довуднинг хонадонидан кутганлар, у яҳудийларни чет эл босқинчилари зулмидан озод этиб ва ниҳоят римликларнинг нопок бошқарувига чек қўйишини ва унинг ўрнига тинчлик, адолат ҳукм сурадиган шахсий шоҳликни ўрнатишини хоҳлар эдилар.[131] Ўша вақтда яҳудийлар ваъда қилинган Масиҳга ишонч боғлаганлар. Ҳаворийлар ҳам уларнинг атрофидаги одамларнинг имон эътиқодларини қўллаб-қувватлаганлар. Миллар Барроуз дейди: “Исо Довуднинг Ўғлига, барча яҳудийлар кутган Зотга шунчалик ўхшамас эдики, ҳаттоки Унинг шогирдлари ҳам Масиҳ ҳақидаги тасаввурларни Унинг шахси билан боғлашлари ниҳоятда қийин бўлди”.[132] Исо Ўз ўлими ҳақида гапирганида, шогирдлар Унинг башоратини қабул қилмаганлар (қаранг: Луқо 9:22). Шотландиялик Янги Аҳд тадқиқотчиси А. Б. Брюс шундай таъкидлайди: Ҳаворийлар, У вазиятни ниҳоятда қайғули қабул қиляпти, Унинг ўлими ҳақидаги гаплар асоссиз бўлса керак, деб умид қилганлар… Масиҳнинг ўлими ҳаворийлар учун ёмон зиддиятларнинг сабабчиси бўлди; Раббий шон-шуҳратга кўтарилгандан кейин ҳам, кўпгина яҳудий халқи учун шундайлигича қолди.[133] Оксфорд университетида қачонлардир Септуагинт (грек тилига таржима қилинган Қадимги Аҳд) ҳақида маърузалар ўқиган Альфред Эдерсгейм қуйидагича адолатли хулоса чиқаради: “Масиҳни Унинг шахсий даврида жуда ёмон қабул қилганлар”.[134] Агар кутилган орзу-умид ҳақиқатга мос келмаса, одамлар уни қабул қилишлари ниҳоятда қийин. Ҳаворийларнинг Масиҳга муносабатлари қандай бўлганини биз Янги Аҳддан яхши билиб турибмиз. Ундаги бор нарсаларни ва ўз имонларини, ҳукмронлик қиладиган Масиҳ билан боғлаганлар. Исо Қуддусга бориб, у ерда Инсон Ўғли олий руҳонийлар ва уламолар қўлига тутиб берилиб, Уни ўлимга маҳкум қилишларини айтганидан сўнг, Ёқуб билан Юҳанно Унинг аянчли кароматларига эътибор бермадилар. Унинг улуғвор Шоҳлигида бири Унинг ўнг томонида, бошқаси эса Унинг чап томонида ўтиришга ижозат сўрадилар (қаранг: Марк 10:32–38). Шу пайтда улар Масиҳ азоб чекувчи ва хочга тортилиши ҳақида ўйлаганмилар? Йўқ. Улар Исони сиёсий даҳо сифатида тасаввур қилганлар. Ҳаворийлар Исонинг мақсадини нотўғри тушунганларини Исо уларга кўрсатди; улар нима сўраётганларини билмас эдилар. Гарчанд Исо Ўзининг қайғу-аламга ботишини, Ўзининг ўлишини гапирган бўлса ҳам, бу ғоя ҳаворийлар учун шунчалик ёт эдики, улар Исо Масиҳнинг айтган сўзларининг маъносини тушунмадилар (қаранг: Луқо 18:31–34). Ўзларининг олган тарбиясига ва кенг тарқалган масиҳийча ишончга кўра, шогирдлар, бизни фақат яхшиликлар кутмоқда, деб ўйлардилар. Аммо уларни Гўлгота кутарди. Исо — ​уларнинг Масиҳ эканига бўлган ҳамма ишонч, хочда ўлди. Исо билан бирга ўтказилган йиллар, бефойда ўтган вақт эканига ишонган шогирдлар, уй-уйларига қайтиб кетишди. Фуллер руҳий семинариясида Янги Аҳд профессори, доктор Джордж Элдон Лэдд шундай ёзади: Исони қўлга олишганида, мана яна нима учун Уни шогирдлари ташлаб кетишган. Уларнинг тасаввуридаги Масиҳнинг мақсади — ​душманларни бўйсундириши керак эди. Шогирдлар тасаввурларидаги Масиҳ билан шунчалик қизиқиб кетган эдиларки, калтакланган, зарбалардан қон оқиб турган, ҳоким Пилатнинг асири бўлган Устозларини кўрганларида, оддий қароқчи сингари Уни хочга тортишаётганига гувоҳ бўлганларида, шогирдларнинг Исога бўлган барча ишончлари чилпарчин бўлди. Исботланган психологик далил: биз тинглашни истаган ёки эшитишни хоҳлаган нарсани тинглаймиз. Исо Ўзининг азоб-уқубатлари ва ўлими ҳақида гапирганлари, улар томонидан қабул қилинмади. Исонинг огоҳлантиришларига қарамай, шогирдлар бундай ҳолатга тайёр эмас эдилар…[135] Бироқ Исонинг ўлимидан бир неча ҳафта ўтгач, аввалги шубҳа-гумонларга қарамасдан, шогирдлар Қуддусга келадилар ва Исони Нажоткор ва Раббий, яҳудийларнинг Масиҳи сифатида эълон қилдилар. Бундай ўзгаришга ягона мантиқий тушунтиришни мен Коринфликларга биринчи мактубнинг 15-боб 5-оятида ўқийман: “Аввал У Кифага, сўнгра ўн икки шогирдига кўринди”. Бундан бошқа яна нима ҳам ҳафсаласи пир бўлган шогирдларни, хочга тортилган Масиҳ учун жонларини беришга мажбур қила оларди? Исо “уларга Ўз азоб-уқубатидан кейин Ўзини тирик кўрсатди. У қирқ кун давомида кўп аниқ далиллар билан ҳаворийларга зоҳир бўлиб, уларга Худонинг Шоҳлиги ҳақида сўзлар эди” (Ҳаворийлар 1:3). Бу одамлар Исонинг халоскорлик ҳақидаги ҳақиқатни билиб олдилар. Яҳудийлар эса Уни нотўғри тушундилар. Уларнинг миллий ватанпарварлиги фақатгина ўз халқини зулмдан қутқарадиган Масиҳни кутишга даъват этди. Аммо Масиҳ дунёга келди, У фақатгина бир халқни сиёсий зулмдан озод этиш учун эмас, балки бутун инсониятни абадий гуноҳларнинг оқибатларидан қутқариш учун келди. Шогирдларнинг буни ҳис этиши ниҳоятда тор эди. Ва бирданига улар бор ҳақиқатни бутунлигича кўрдилар Ҳа, кўплаб одамлар эзгу иш учун жон фидо қилганлар, аммо ҳаворийларнинг эзгу ишлари хочда қолиб кетди. Ҳеч бўлмаганда, улар аввалида шундай, деб ўйлаганлар. Тирилгандан кейингина, Исо улар билан учрашди ва У чиндан ҳам Масиҳ эканига одамларни ишонтирди. Бу ҳақда шогирдлар нафақат ўз ҳаётлари ва сўзлари орқали, балки ўз ўлимлари орқали ҳам гувоҳлик бердилар. 9-боб ШОУЛ БИЛАН НИМА ЮЗ БЕРГАНИНИ ЭШИТГАНМИСИЗ? Кўплаб университетларда чиқишлар қилган менинг масиҳий дўстим Джек кунларнинг бирида эрталаб университетларнинг бирига боради ва талабалар у учун “университет атеисти” билан кечки учрашув ташкил қилишганини билиб қолади. Унга нисбатан қарши чиқадиган киши гапга чечан фалсафа профессори ва масиҳийликнинг ашаддий рақиби экан. Джек биринчи бўлиб чиқиш қилиши керак эди. У Исонинг тирилганига бир нечта далиллар кўрсатади ва ҳаворий Павлуснинг мурожаатини келтиради, кейин эса, у, яъни Джек университет талабаси бўлганида, Масиҳ қандай қилиб шахсан унинг ҳаётини ўзгартириб юборгани ҳақижа гувоҳлик беради. Профессор гапира бошлаганида эса, унинг асабийлашаётгани яққол сезилиб турарди. У тирилиш борасидаги на бирор бир гувоҳликни, на Джекнинг шахсий гувоҳлигини инкор эта олди, шунинг учун у ўз эътирозларини ва ғазабини ҳаворий Павлуснинг масиҳийликка қилган кескин мурожаатига қаратди. Профессорнинг таъкидлашича, “одамлар қарши курашаётган ишга психологик нуқтаи назардан шунчалик киришиб кетишлари мумкинки, натижада унинг томонига осонгина ўтиб кетадилар”. Менинг дўстим мулойимгина жилмайди ва деди: “Сиз эҳтиёт бўлганингиз маъқул, акс ҳолда, қарабсизки, масиҳий бўлиб кетишингиз ҳеч гап эмас”. Ҳаворий Павлуснинг тарихи — ​масиҳийликнинг ҳақиқийлигини исботлаб берувчи ёрқин далиллардан биридир. Тарслик Шоул, эҳтимол, илк масиҳийликнинг энг ашаддий душмани бўлган, кейинчалик эса ҳаворий Павлус, янги ҳаракатнинг шижоатли ва эътиборли ҳимоячисига айланди. Павлус жонкуяр яҳудий, эътиқодли йўлбошчи бўлган. У Тарсда туғилган ва ўша даврга мос бўлган энг яхши таълимот олиш имкониятига эга бўлган. Тарс — ​олимлар ва ўқимишлилар шаҳри, ўзининг стоицизм руҳидаги фалсафасига ва маданиятига эга. Шаҳар аҳолиси билим олишга ва фалсафага бўлган катта қизиқиши учун, грек географи Страбон Тарсни мақтайди ва кўкларга кўтаради.[136] Павлус, худди отаси сингари, рим фуқаролигига эга бўлган, бу эса унга кўплаб имкониятларни яратиб берган. Эллинистик маданият ва қарашлар унга яхши маълум бўлганга ўхшайди. Юнон тилини у ниҳоятда яхши билган ва ажойиб диалектик заковатини намойиш қилган. У кўпинча унчалик машҳур бўлмаган шоир ва файласуфлардан парчалар келтирган. Ўзининг ваъзларидан бирида Павлус Епименида, Арата ва Клеанфа шеърларидан фойдаланган: «Чунки биз Унда яшаймиз, ҳаракат қиламиз ва мавжудмиз. Сизларнинг шоирларингиздан бири айтганидек: “Биз Унинг авлоди ҳаммиз”» (Ҳаворийлар 17:28). Мактубда Павлус Менандрадан парча келтиради: «Лекин адашманглар: “Ёмон одамлар тўдаси яхши ахлоқни бузар экан”» (1 Коринфликларга 15:33). Кейинроқ Титусга йўлланган мактубда Павлус яна Епименидадан цитаталар келтиради: «Мана, улардан чиққан бир шоир: “Критийлар доимо ёлғончи, золим йиртқичлар, еб-тўймас танбаллардир”» (Титусга 1:12). Павлуснинг маълумоти яҳудийча бўлган, унга мустаҳкам фарзий таълимини беришган. Тахминан ўн тўрт ёшга кирганида, уни ўша даврнинг буюк ва машҳур раввинларидан бири бўлмиш Гиллейнинг набираси, Гамалиилнинг ҳузурига ўқишга юборишди. Павлуснинг таъкидлашича, у — ​нафақат фарзий, балки фарзийнинг ўғли ҳам бўлган (Ҳаворийлар 23:6). У шундай деб мақтанарди: “Қавмимдан бўлган кўп тенгдошларимга қараганда, яҳудийликда хийла муваффақият қозонган эдим, ота-боболарим урф-одатларига ўта жонкуяр эдим” (Галатияликларга 1:14). Павлуснинг мурожаатини тушуниш учун, аввалам бор, нима учун у масиҳийликка қатъий қарши турганини билиш керак. Унинг яҳудий қонунларига содиқлиги Масиҳдан ва илк жамоатдан нафратланишининг асосий сабабларидан бири бўлган. Француз илоҳиётчиси Жак Дюпон шундай деб ёзади: Павлусни хафа қилган нарса, масиҳий мактубларидаги Исонинг Масиҳликка бўлган давоъгарлиги эмас, балки… Исони Қўтқарувчи деб атаб, қонунни қўтқарувчи кучдан маҳрум қилаётгани эди… Павлус масиҳийлик эътиқодига қатъий қарши бўлган, чунки қутқарилишда асосий вазифани қонунга қаратган, яъни қонунни устун қўйган.[137] Британия энциклопедиясида, ўзларини масиҳий деб атаган иудаизмнинг янги сектаси таълимоти, яҳудийча тарбиянинг моҳиятига ва Павлуснинг раввинистик таълим олишига путур етказарди, дейилган.[138] Унинг мақсади — ​бу сектани вайрон қилиш эди (қаранг: Галатияликларга 1:13). Шунинг учун ҳам Павлус Исо номига қарши кўп хилоф амалларни қилди ва бир қанча муқаддас кишиларни зиндонларга ташлаб, уларни ўлдиришларини ёқлади (қаранг: Ҳаворийлар 26:9–11). У, Шоул, имонлилар жамоатини талон-тарож қилди (қаранг: Ҳаворийлар 8:3). Дамашққа у бир қанча ҳужжатлар билан йўл олди, бу ҳужжатлар унга Исонинг шогирдларини тутиш ва уларни жазолаш ҳуқуқини берарди. Ва шу ерда Павлусга нимадир бўлди. Шоул эса ҳали Раббийнинг шогирдларига қарши таҳдид ва қотиллик билан нафас олиб юриб, олийруҳонийнинг олдига келди-да, Дамашқ шаҳридаги синагогалар учун мактублар сўради, токи бу йўлдан бораётган кимни топса, у эркакми ёки аёлми кишанлаб, Иерусалимга олиб келсин. У кетаётиб Дамашққа яқинлашганида, тўсатдан уни осмондан нур ёритди. У эса ерга йиқилиб: “Шоул, Шоул! Нега Мени қувғин қиляпсан?” — ​деган овозни эшитди. “Сен кимсан, ё, Раббий?” — ​деди у. Раббий эса: “Мен сен —қувғин қилаётган Исоман. Нишга қарши тепишинг қийин,” — ​деди. Шунда Шоул даҳшатга тушиб, титроқ билан деди: “Ё, Раббий, нима қилишимни буюрасан?” Раббий унга: “Ўрнингдан туриб шаҳарга бор ва сенга нима қилишинг кераклиги айтилади,” — ​деди. У билан бирга сафар қилаётган одамлар эса овозни эшитиб, лекин ҳеч кимни кўрмасдан гунгдек турар эдилар. Шоул ердан турди. Унинг кўзлари очиқ бўлса ҳам, ҳеч кимни кўрмас эди. Шундай қилиб, уни қўлидан ўшлаб, Дамашқ шаҳрига олиб келдилар. У уч кун давомида кўр бўлиб, овқат ҳам емади, сув ҳам ичмади. Дамашқ шаҳрида Ҳанания исмли бир шогирд бор эди. Раббий унга ваҳий кўринишида мурожаат қилди: “Ҳанания!” У эса: “Мана, мен, Раббим!” — ​деди. Раббий унга айтди: “Ўрнингдан туриб, “Туғри” деб аталган кўчага боргин ва Яҳудонинг уйидаги тарслик Шоул исмли одамни сўрагин. У ҳозир ибодат қилмоқда ва ваҳий кўринишида унинг ёнига келган ва кўзлари очилиши учун қўлини унинг бошига қўйган Ҳанания исмли бир одамни кўрди”. (Ҳаворийлар 9:1–12). Кейинги оятларни ўқир экансиз, нима учун масиҳийлар Павлусдан қўрқишганини тушуна бошлайсиз. Ўшанда Ҳанания жавобан деди: “Ё, Раббим, бу одам Иерусалимда Сенинг муқаддасларингга қанча ёмонлик қилгани ҳақида кўплардан эшитдим. Бу ерда ҳам Сенинг исмингни чақирувчиларнинг ҳаммасини боғлаш учун олийруҳонийлардан ҳокимият олган,” — ​деди. Бироқ Раббий унга: “Бор, чунки у Менинг исмимни турли халқлар, подшоҳлар ва Исроил ўғилларига олиб бориш учун танланган идишимдир. Зеро Мен унга Менинг исмим учун у қанча азоб чекиши кераклигини кўрсатаман,” — ​деди. Шунда Ҳанания бориб, ўша уйга кирди ва қўлларини Шоулнинг бошига қўйиб деди: “Биродарим Шоул! Сен келаётган йўлда сенга зоҳир бўлган Раббий Исо, кўзларинг яна кўриши ва Муқаддас Руҳга тўлишинг учун мени юборди”. Шу лаҳзада унинг кўзларидан балиқ тангачалари тушгандай бўлиб, у кўра бошлади. Ўрнидан туриб сувга чўмдирилди. Сўнгра овқат еб, қувватга кирди ва бир неча кун шогирдлар билан бирга Дамашқда бўлди. (Ҳаворийлар 9:13–19). Ана шундан кейин Павлус ўзини тирилган Масиҳнинг гувоҳи, деб ҳисоблай бошлади. Кейинроқ у шундай ёзган: “Раббимиз Исо Масиҳни кўрмаганманми?” (1 Коринфликларга 9:1). Павлус Масиҳнинг унга намоён бўлишини, тирилганидан сўнг ҳаворийларга Исонинг кўрингани билан таққослади. “Ҳаммадан кейин эса чала туғилган болага ўхшайдиган менга ҳам кўринди” (1 Коринфликларга 15:8). Павлус нафақат Раббимиз Исони ўз йўлида кўрди, балки у бундай ҳолатни инкор этолмасди ҳам. У шундай қарорга келгани учун эмас, балки энди бошқача йўл тута олмаслиги учун Хушхабарни тарғиб қила бошлади. “Агар мен Инжилни тарғиб этаётган бўлсам, бу билан фахрланишга ҳақим йўқ, чунки бу менинг зиммамдаги вазифамдир” (1 Коринфликларга 9:16). Эътибор беринг-а, Павлуснинг Исо билан учрашуви ва унинг ўзгариши бирданига ва кутилмаганда юз берди. “…Тўсатдан осмондан тушган кучли бир нур атрофимни порлатиб юборди” (Ҳаворийлар 22:6). Павлус бу самовий мавжудот нималиги ҳақида, тасаввурга ҳам эга эмас эди. Овоз бу носиралик Исо эканини эълон қилганида, Павлус ҳайратга тушди ва қалтираб кетди. Дамашқ йўлида Павлусга нима бўлганини икир-чикирларини ёки психологик нозик тафсилотларини аниқ билмаймиз, аммо бизнинг бир нарсага ишончимиз комил: бу ҳис-ҳаяжон унинг ҳаётини тамомила ўзгартириб юборди. Биринчидан, Павлуснинг табиати кескин ўзгарди. Британия энциклопедиясида Павлус имон келтирмасдан олдин у Исо Масиҳнинг шогирдларига қарши, умуман олганда, масиҳийликка қарши қатл-у қирғин таҳдидларнинг ташкилотчиси, каландимоғ ва ўзини тута олмайдиган диндор мутаассиб сифатида тасвирланган. Имон келтирганидан кейин эса у сабр-тоқатли, меҳрибон, вазмин ва ўз жонини қурбон қилишга тайёр бўлган фидойи сифатида тасвирланган.[139] Кеннет Скотт Латуретт шундай дейди: “Павлуснинг ҳаётида юз берган ҳодиса, қандайдир тарзда унинг қайсар табиатига қатъийликни ва обрў-эътиборни бахш этди ва бу чуқур ва ўзгартирувчи диний тажриба эди”.[140] Иккинчидан, Павлуснинг Исо шогирдларига бўлган муносабатлари ўзгарди. Исонинг издошлари энди ундан чўчимас эдилар. “Шоул бир неча кун Дамашқдаги Исо шогирдлари билан бирга бўлди” (Ҳаворийлар 9:19). Шундан сўнг у ҳаворийларни учратганида, улар Павлусга биродарлик қўлларини узатадиган бўлдилар (қаранг: Ҳаворийлар 9:27–28). Учинчидан, Павлуснинг мактублари ўзгарди. Гарчанд у ҳамон яҳудийлар меросини ҳурмат қилиб, яхши кўришни давом эттирса-да, лекин масиҳий эътиқоднинг ашаддий душманидан у масиҳий эътиқоднинг оташин ҳимоячисига айланди. “У дарҳол Исо Худонинг Ўғли экани ҳақида яҳудий ибодатхоналарида тарғибот қила бошлади” (Ҳаворийлар 9:20). Павлуснинг заковат соҳасидаги билганлари ўзгарди. Бўлиб ўтган воқеа фарзийларнинг барча Масиҳ ҳақидаги тасаввурига хилоф равишда, Исо — ​Масиҳ эканини уни тан олишга мажбурлади. Масиҳ ҳақида янгича тасаввурга эга бўлиш, Павлус тафаккурининг тўлиқ инқилобини англатарди.[141] Жак Дюпон, олдинлари Павлус “хочга тортилган Масиҳ бўлиши мумкинлигини қатъиян рад этарди, эндиликда эса, Исо — ​ҳақиқий Масиҳ эканини тушуниб етди, демак, бу Павлуснинг Масиҳ ҳақидаги тасаввурини бутунлай ўзгартириб юборди”.[142] Худонинг жазоси бўлиб кўринган ва ҳаётнинг мусибатли якун топишини англатган Масиҳнинг хочдаги ўлими, аслида, Худовандни дунё билан Масиҳ орқали яраштирганини, Павлус энди тушуниши мумкин эди. Хочга осилиши туфайли, Масиҳ биз учун лаънатланиб, бизни Қонун лаънатидан халос қилганини (қаранг: Галатияликларга 3:13) ва “Худо бизни Ўзига маъқул, солиҳ деб билиши учун, гуноҳни ҳеч билмаган Масиҳни биз учун гуноҳга айлантирганини” (2 Коринфликларга 5:21) Павлус англаб етди. Масиҳнинг ўлими Павлус учун мағлубият эмас, тирилиши қўшимча қилиб тасдиқлаган буюк ғалабага айланди. Хоч эндиликда тўсиқ эмас, балки Худонинг Масиҳдаги нажоти эди. Павлуснинг ҳаворийлик ваъзларининг моҳиятини қуйидагича янгилик сифатида ифодалаб, тасдиқлаб бериш мумкин: “Сизларга мен эълон қилаётган Исо — ​бу Масиҳдир”, — ​деб айтар, Масиҳнинг азоб билан ўлиб тирилиши кераклигини ишонтирарли исботлар билан баён этар эди” (Ҳаворийлар 17:3). Тўртинчидан, Павлуснинг вазифаси ўзгарди. У мажусийлардан нафратланадиган одамдан, энди мажусийларнинг ҳаворийсига айланди. Яҳудий ватанпарвардан, у бошқа халқларнинг хушхабарчисига айланди. Яҳудий ва фарзий сифатида, Павлус манфур бутпарастларга, Худонинг танлаб олган халқи билан солиштирганда, иккинчи поғанадаги одамларига тепадан пастга қарагандай боқарди. Дамашқ йўлида содир бўлган ҳодиса уни, ҳаётининг мақсади маъжусийларга ёрдам беришдан иборат бўлган Шоулни, содиқ ҳаворийга айлантирди. Унга намоён бўлган Масиҳда, Павлус барча халқларнинг Нажоткорини кўрди. Вазифаси қатъий иудаизмни сақлашдан иборат бўлган тақводор фарзийдан, Павлус олдинлари унинг ашаддий душмани бўлган ва унга қарши чиққан, масиҳийлик деб аталмиш янги, кескин сектанинг, яъни Худонинг Ўғли Исонинг тарғиботчисига айланди. Ундаги ўзгариш шу қадар сезиларли эдики, у ҳақида «эшитганлар ҳайратда қолиб: “Қуддусда бу исмни айтганларни қириб ташлаган, кишанлаб олий руҳонийларга олиб бориш учун бу ерга келган унинг ўзи эмасми?” — ​деб айтишарди. Шоул эса тобора нуфузини ошириб борарди. Исонинг Масиҳлигига доир ишонарли далилларни олға суриб, Дамашқда яшаган яҳудийларни довдиратиб қўярди» (Ҳаворийлар 9:21–22). Тарихчи Филип Шафф шундай дейди: Павлуснинг имон келтириши — ​унинг шахсий тарихидаги нафақат кескин ўзгариш, балки ҳаворийлар жамоати тарихида янги муҳим даврнинг бошланиши бўлди, шу жумладан, бутун инсоният тарихида ҳам. Бу Эллигинчилар мўъжизасидан сўнг энг самарали ҳодиса бўлган ва масиҳийликнинг умумий ғалабасини таъминлаб берган.[143] Хьюстон университетида тушлик қилаётганимда, мен бир талаба билан ёнма-ён ўтирдим. Биз масиҳийликни муҳокама қилаётган эдик ва у, бизда масиҳийликни ҳақиқий эканига ва Масиҳнинг мавжудлигига тарихий исботлар йўқ, деб айтиб қолди. Талаба нега бундай ўйлашини мен ундан қизиқиб сўрадим. У тарихни ўқиган, унинг китобларидан бири Рим тарихига бағишланган бўлиб, китобда ҳаворий Павлус ва масиҳийликка бағишланган алоҳида боб бўлган. Талаба Тарслик Шоулнинг ҳаётини тасвирлаш билан бошланган ва ҳаворий Павлуснинг ҳаётини тасвирлаш билан тугатилган бобни яхшилаб ўқиб чиққан. Китобда айтилишича, бу икки давр оралиғида нима юз бергани ва бунчалик тез ўзгаришга нима сабабчи бўлгани номаълум. Мен Ҳаворийлар Фаолияти китобини очдим ва Павлусга тирилган Исо қандай намоён бўлганини унга тушунтирдим. Павлуснинг кескин ўзгаришига бу мантиқан энг тўғри изоҳ эканини талаба тушунди. Бу ёшгина йигит учун ушбу бошқотирманинг етишмаган лавҳаси ўз ўрнини эгаллади. Сал кейинроқ талаба йигит масиҳийликни қабул қилди. Квинс Илоҳиёт колледжининг собиқ директори Элиас Эндрюс шундай тушунтиради: Кўпчилик “фарзийларнинг фарзийсини” бундай кескин ўзгариши, у имон келтирган масиҳийлик эътиқодининг ҳақиқий ва кучли эканига, шунингдек, Масиҳ Шахсиятининг бебаҳолиги ва ноёб мавқега эгалигининг энг ишончли далилидир, деб ҳисоблайдилар.[144] Абердин университетининг профессори Арчибальд Макбрайт Павлус ҳақида шундай ёзади: “Унинг эришган муваффақиятлари солиштирилганда… Искандар ва Наполеоннинг эришган зафарлари арзимасдай бўлиб, хиралашиб кўринади”.[145] Илк жамоат олими Климент Александрийски: Павлус “етти марта занжирбанд қилинган; ҳам Шарқ, ҳам Ғарбда Хушхабарни тарғиб қилган; Ғарб чегараларигача борган ва ҳукмдорларнинг зулмидан азоб чекиб ўлган” дейди.[145] Тирилган Исо уни ниҳоятда ўзгартириб юборгани ҳақида Павлус қайта-қайта гапиради. Масиҳнинг ўликлар ичидан тирилганига Павлус шунчалик ишонган эдики, ўз ишончи учун у ҳам азоб-уқубат тортиб ўлди. Оксфорддан икки ўқимишли дўст, ёзувчи Джилберт Уэст ва давлат арбоби лорд Джордж Литтлтон масиҳий эътиқод асосига путур етказмоқчи бўлишди. Уэст тирилиш мумкин эмаслигини, Литтлтон эса — ​Тарслик Шоул масиҳийликни қабул қилмаганлигини исботламоқчи бўлдилар. Иккаласи ҳам, аксинча хулосалар чиқардилар ва Исонинг содиқ издошларига айландилар. Лорд Литтлтон шундай ёзади: “Муқаддас Павлуснинг ўзгариши ва ҳаворийликни қабул қилишининг ўзи, агар диққат билан ўрганилиб чиқилса, масиҳийлик — ​илоҳий ваҳий эканининг яққол исботи бўлиб хизмат қилади”.[147] У қуйидагича хулосага келади: агар Павлуснинг йигирма беш йиллик азоб-уқубати ва Исога қилган хизмати ҳақиқат бўлса, демак, унинг масиҳийликни қабул қилгани ҳам рост бўлади, чунки унинг барча қилган ишлари бирданига ўзгаришдан бошланди. Агар масиҳийликни қабул қилгани ҳақиқат бўлса, демак, Исо Масиҳ ҳам ўлиб тирилган, чунки Павлус ўзининг ким бўлганини ва нималар қилганини, айнан тирилган Масиҳни кўргани туфайли юз берганини унинг ўзи тушунтиради. 10-боб ҲАҚ КИШИ ТИРИЛИШИ МУМКИНМИ? Уругвай университетидан бир талаба мендан шундай деб сўради: “Профессор Макдауэлл, нима учун сиз масиҳийликни инкор қилиш усулини топмадингиз?” Мен шундай жавоб бердим: “Оддий бир сабаб туфайли. Исо Масиҳнинг тирилиши — ​бу тарихда бўлмаган ҳодиса эканини мен исботлаб бера олмадим”. Ушбу мавзуни яқиндан ўрганиш учун мен 700 соатдан ортиқроқ вақтимни сарфладим, бунинг асосларини синчиклаб ўрганиб чиқдим ва қуйидагича хулосага келдим: Исо Масиҳнинг тирилиши — ​бу ёки инсоният тарихидаги гуноҳли, ахлоқсиз ва шафқатсиз ёлғонлардан бири, ёки бу тарихнинг энг муҳим далили. Тирилиш, масиҳийлик бирор маънога эгами, деган саволни фалсафа соҳасидан олиб чиқиб, уни тарихий саволга айлантиради. Масиҳийликнинг мустаҳкам тарихий асоси борми? Тирилишга ишониш учун бизда гувоҳликлар етарли даражадами? Мана, ушбу савол билан боғлиқ бўлган муаммолардан ва турлича фикрлардан баъзи бирлари: Носиралик Исо, яҳудийларнинг Пайғамбари, яҳудий Ёзувларда башорат қилинган ва Ўзини Масиҳ деб атаган Зот, хибсга олинган ва сиёсий қотил сифатида ҳукм қилиниб, хочга михланган. У ўлиб, қабрга қўйилганидан кейин уч кун ўтгач, бир нечта аёллар Унинг қабрига боришади ва у ерда Исонинг жасадини топа олмайдилар. Масиҳ шогирдларининг айтишларича, Худованд Уни ўликдан тирилтиради ва У самоларга кўтарилишдан олдин, издошларига бир неча бор кўринади. Ана шу асосда масиҳийлик бутун Рим империяси бўйлаб тарқалади ва кейинги асрлар давомида оламга улкан таъсир кўрсатишни давом эттиради. Мана энг муҳим савол: ҳақиқатдан ҳам тирилиш мавжуд бўлганми? ИСОНИНГ ЎЛИМИ ВА ҚАБРГА ҚЎЙИЛИШИ Исони ўлимга ҳукм этишганида, Унинг кийимларини ечиб олдилар ва рим анъаналарига биноан, хочга михлашдан олдин роса қамчи билан саваладилар. Майами университетида шифокор дипломини олган ва Англиядаги Бристоль университетида инженер дипломини олган Александр Метерелл, Масиҳнинг римликлар томонидан қамчиланишини батафсил ўрганиб чиқди. Бу қандай содир бўлганини у атрофлича тушунтириб беради: Аскарлар чармдан тўқилган ва унинг ичига темир соққачалар қўшиб ўрилган қамчидан фойдаланганлар. Қамчи танага урилганида, бу соққачалар баданни зирқиратиб оғритарди ва тери қаттиқ лат еб, қонталаш жойлар пайдо бўларди, бундай жойларга яна бир бор қамчи текканида эса, қон сизиб турган очиқ яралар юзага келарди. Қамчига танани тешиб ташлайдиган ўткир суяк синиқлари ҳам қўшим ўриларди. Одатда қамчиланаётган одамнинг елкаси чуқур-чуқур бўлиб кесилиб кетарди. Қамчи билан савалаш елкадан бошланиб то оёққача тушарди, шунингдек, думба ва оёқларнинг сонларидан қон сизиб оқарди. Бу ниҳоятда даҳшатли эди. Римча қамчилаб ўришни ўрганиб чиққан бир шифокор шундай дейди: “Агар қамчи билан уриш узоқроқ вақтга чўзиладиган бўлса, зарба мушакларгача етиб боради ва қонаб турган тана арғамчи сингари осилиб қолади”. Евсевий исмли III аср тарихчиси қамчилаш жараёнини шундай тасвирлайди: “Бечора калтакланаётганнинг қон томирлари ташқарига чиқиб қолган, бечора қурбоннинг мушаклари, пайлари ва ички аъзолари яққол кўриниб турарди”. Кўплаб одамлар ҳали хочга михланмасдан турибоқ қамчиланишдан ўлиб қолишларини биз биламиз. Ҳеч бўлмаганда, қурбон қаттиқ оғриқни ҳис қилиши ва шокка тушиб қолиши керак бўлган.[148] Агар қамчиланишнинг шафқатсизлигини ва бераҳмлигини, шунингдек, кейинги хочга тортилишни эътиборга олинадиган бўлинса, Исонинг ўлимини исботланган тарихий далил, деб ҳисоблаш мумкин. Ҳаттоки 1990 йилларнинг ўрталарида таниқли бўлган “Исо ҳақидаги кескин семинар”нинг қатнашчилари Унинг ўлганини тан олдилар. Мана шунинг учун ҳам Джон Доминик, хочга тортилган Исонинг ўлими “шунчалик ишончлики, худди шубҳасиз исботланган тарихий ҳодисага ўхшайди”, деб айтади.[149] Яҳудийларнинг дафн маросимларига кўра, Исонинг жасади зиғир толасидан тўқилган тоза кафанга ўралган. Жасадни кафанлаш пайтида мирра билан сабур қоришмаси аралаштирилган 45 килограмм елимга ўхшаган хушбўй мой ишлатилган (қаранг: Юҳанно 19:39–40). Кейин жасад қояда йўнилган қабрга қўйилди ва қабрнинг оғзига икки тоннача келадиган тошни пичанглар ёрдамида юмалатиб келиб, беркитиб қўйишди (қаранг: Матто 27:60). Қабрни қўриқлаш учун тартиб-интизомга солинган римлик соқчилар қўйилди. Бу одамлар жазоланишдан қўрқишарди, шунинг учун улар “ўз вазифаларини айниқса, кечасидаги соқчилик хизматларини сидқидилдан бажаришарди”.[150] Қабрни Рим ҳукуматининг белгиси бўлган рим тамғаси билан муҳрлаб қўйдилар.[151] Муҳр оёқ ости қилишнинг олдини олиш учун керак бўлган. Тошни қабрнинг оғзидан юмалатмоқчи бўлган ҳар қандай кимса, олдин муҳрни бузишига тўғри келади ва рим қонунини бузгани учун жазога тортилади. Бироқ соқчиларнинг туришига ва муҳрнинг бўлишига қарамай, қабр бўш эди. БЎШ ҚАБР Исо шогирдларининг У ўликдан тирилган, деб эълон қилишдилар. Ҳаворийлар, Исо азоб чекиб ўлгандан кейин, қирқ кун мобайнида уларга зоҳир бўлиб, “кўп ишонарли исботлар кўрсатгани” ҳақида хабар бердилар (қаранг: масалан, Ҳаворийлар 1:3). Ҳаворий Павлус, Масиҳ гуноҳларимиз учун ўлган, кўмилган ва учинчи куни тирилган, дейди. Аввал У Кифага, сўнгра ўн икки шогирдига, ундан кейин бир вақтнинг ўзида беш юздан кўпроқ биродарларга кўринган. Улардан аксарияти ўша вақтда тирик бўлиб, Унинг сўзларини тасдиқлашлари мумкин эди (қаранг: 1 Коринфликларга 15:3–8). Кентерберийск архиепископи, Артур Майкл Рэмси шундай ёзган: “Мен Унинг тирилганига қисман ишонаман, чунки бу ҳодиса содир бўлмаганида эди, бир қатор воқеалар юз бермаган бўларди”.[152] Бўш қабр, “уни инкор қилиш учун, ниҳоятда машҳур воқеа” ҳисобланади.[153] Немис илоҳиётчиси Поль Альтхауснинг айтишича, тирилиш ҳақидаги гапга “агарда бўш қабр далил сифатида кўрсатилмаганда эди, Қуддусда бир кунга ҳам, бир соатга ҳам ишонмас эдилар, чунки бунинг ҳақиқат эканига қизиққан ҳар бир кимса, шахсан ўзи бориб бунга ишонч ҳосил қилган”.[154] Пол Л. Майер қуйидагича хулосага келади: Агар ҳамма далиллар синчиклаб ва рўйирост кўриб чиқилса, тарихий тадқиқот қонунларига кўра, Исо дафн қилинган қабр Фисиҳ байрамининг биринчи куни эрталаб чиндан ҳам бўш бўлган, деган хулосага келиш мумкин. Бу исботни инкор қилувчи бирор бир маълумот ёки далил адабий манбаларда ҳам, ёзувларда ҳам, археологияда ҳам йўқ.[155] Қабрнинг бўш эканини биз қандай тушунтириб беришимиз мумкин? Жиддий тарихий исботларга асосан, Исо маълум вақтда ва маълум жойда Худованднинг илоҳий кучи ҳаракати туфайли жисмонан тирилганига масиҳийлар ишонадилар. Эҳтимол, бунга ишониш қийиндир, аммо мабодо унга ишонилмаса, бу ҳолда унданда жиддий муаммолар келиб чиқиши табиий. Тирилишдан сўнг қабр қандай ҳолатда бўлгани жуда муҳим. Рим муҳри синдирилган, бу эса — ​уни синдирган одам хочга тортилиши кераклигини англатади. Катта тош нафақат нарига суриб қўйилган, балки уни кўтариб, умуман бошқа жойга олиб қўйилганга ўхшайди.[156] Шарқий рим империясининг императори Юстиниан ўзининг кодексида, (49:16) рим соқчиларини қатл қилинишларининг ўн саккиз сабабларини санаб ўтади. Улардан бири — ​соқчилик пайтида ухлаб қолиш ёки ўзбошимчалик билан постни ташлаб кетиш. Якшанба куни тонг отаётиб, аёллар қабрни кўргани боришганида, қабр бўм-бўш эканлигининг гувоҳи бўлдилар. Улар қўрқиб кетдилар ва бу ҳақда эркакларга хабар бергани шошиб йўлга тушдилар. Пётъор билан Юҳанно қабрнинг олдига югуриб келдилар. Биринчи бўлиб Юҳанно етиб келди, аммо у қабрнинг ичига кирмади. Қабрнинг ичига қараган эди, у ерда бўш кафанликларни кўрди. Масиҳ танаси уларнинг орасидан ўтиб янгича ҳаётга кирди. Келинг тан олайлик: бундай ҳодисани кўрган ҳар қандай кимса имонни қабул қилади. ТИРИЛИШНИНГ АЛЬТЕРНАТИВ (ИККИНЧИ ЙЎЛИ) НАЗАРИЯЛАРИ Кўплаб одамлар альтернатив ғояларни олға суриб, улар ёрдамида тирилишни тушунтирмоқчи бўладилар, бироқ альтернатив ғоялар масиҳийларнинг гувоҳликларига қараганда, янада сунъий ва мантиқсиздир. Шундай экан, бунга ўхшаш фикрларнинг асоссизлиги, тирилишга нисбатан бўлган ишончни қабул қилиш ҳиссини уйғотади. Бошқа қабрми? Кирсопп Лэйк таклиф қилган назарияга кўра, Масиҳнинг жасади йўқлигини хабар қилган аёллар ўша куни эрта тонгда бориб бошқа қабрни кўришган. Бу ҳолда, аёлларнинг гаплари ҳақиқат эканини текширишга борган шогирдлар ҳам қабрни адаштириб қўйганлар. Аммо бизнинг ўйлашимизча, жасадни ўғирлаб кетмасликлари учун яҳудий ҳукумати қабр олдига соқчиларни қўйишни илтимос қилишган, ахир, улар қабрни адаштирмаганлар-ку. Худди шу сингари, қабр олдида турган рим соқчилари ҳам. Агар шогирдлар қабрни адаштириб қўйганларида эди, яҳудий ҳукумати тезлик билан “тўғри” қабр ичидаги жасадни кўрсатиб, шу билан тирилиш ҳақидаги шов-шувларга барҳам берган бўлар эдилар. Шундай туюлганми? Яна бир тушунтиришларга кўра, Исонинг тирилганидан кейин Ўз шогирдларига кўриниши — ​бу қуруқ хаёллар ўйини ёки галлюцинациялар бўлган. Бу назария галлюцинацияларни бошқариб турадиган психологик қонунларга зиддир. Беш юзта одамда қирқ кун давомида бир вақтнинг ўзида бир хил галлюцинация бўлиши мумкин эмас. Галлюцинациялар назарияси тарихий вазиятга ва ҳаворийларнинг ақлий кайфиятига мос келмайди. Хўп, Исонинг жасади қаерда бўлган, нима учун масиҳийликнинг рақиблари уни тақдим қилмадилар? Беҳушликми? XIX асрнинг немис пастор-рационалисти Карл Вентурини бир неча асрлар олдин пайдо бўлган ва бугунги кунда ҳам бизга тақдим қилинаётган беҳушлик ҳақидаги назарияни оммалаштирди. Бу назария, аслида Исо Масиҳ ўлмаган; У кўп қон йўқотганидан тинкаси қуриб, шунчаки ҳушидан кетган, деб таъкидлайди. Одамлар Исони ўлган, деб ўйлашган, бироқ У ҳушига келган, шогирдлар эса У тирилди, деб ўйлаганлар. Исонинг тирилганига ишонмайдиган немис илоҳиётчиси Давид Фридрих Штраусс, Исо ҳушига келиши мумкинлиги ҳақидаги фикрни инкор қилади: Чала ўлик ҳолатида кўмилган одам қабрдан чиқиб, кучсиз ва ҳолдан тойган, даволанишга ва яраларини боғлатишга, қўллаб-қувватланишга ва марҳаматга муҳтож, ҳали ҳам азоб чекувчи, Ўзининг шогирдларига ўлимнинг ва қабрнинг Ғолиби, ҳаёт Ҳокими, кейинроқ шогирдларининг хизмати асосига айланган бўлиши асло мумкин эмас. Бунга ўхшаш “тирилиш”, олдинлари Унинг ҳаётлигидаги ва ўлимидаги шогирдларига нисбатан бўлган ўз таъсир кучини фақатгина сусайтирган бўларди; ҳеч бўлмаганда, шогирдлар бу ҳақида ачиниш билан гапирган бўлар эдилар, аммо бундай ҳолат уларнинг қайғусини шижоатга, уларнинг ҳурматини — ​итоат эттиришга айлантирмаган бўлар эди.[157] Жасадни ўғирлаб кетишганми? Яна бир назария, соқчилар ухлаб ётишганда, шогирдлар Исонинг жасадини ўғирлаб кетишган, деб уқтиради. Бунга қарши энг ишончли далил — ​бу шогирдлар руҳининг тушганлиги ва уларнинг қўрқоқлиги бўлиши мумкин. Улар тўсатдан шунчалик ботир бўлиб кетиб, қабрни қўриқлаб турган сараланган соқчиларнинг борлигига қарамай, дадиллик билан ва қўрқмасдан жасадни ўғирлаб кетганлар, деб тасаввур қилишимиз мумкинми? Шогирдлар шундай ҳаракатларни қилиш ҳолатида эмас эдилар. Шогирдлар Исонинг жасадини ўғирлаб кетишлари мумкинлигининг имкониятини кўриб чиқаётган Дж. Н. Д. Андерсон шундай дейди: Биз шогирдлар ҳақида билганларимизга: уларнинг ахлоқий таълимотига, уларнинг ҳаётий принципларига, азоб-уқубатлар ва қувғинлар олдида уларнинг ўзгармаслигига — ​бу зид фикр ҳисобланади. Шунингдек, бу фикр, нима учун шогирдлар қўрқоқ ва ашаддий қочоқлардан, ҳеч қандай қаршилик овозларини ўчиришга мажбур қила олмайдиган гувоҳларга айланганини ҳам тушунтириб бера олмайди .[158] Ҳокимият марҳумни беркитиб қўйганми? Яна бир назарияда айтилишича: рим ёки яҳудий ҳукумати Масиҳнинг жасадини қабрдан олиб қўйган. Бу тушунтириш шогирдларнинг жасадни ўғирлаганлиги назариясига қараганда, ҳақиқатга яқинроққа ўхшайди. Агар ҳокимият аъзолари жасадни олган бўлсалар ёки жасад қаердалигини улар билган бўлсалар, нима учун улар жасадни олишганини тушунтириб, шогирдларнинг Қуддусда тирилиш ҳақидаги қилган ваъзларига якун ясамадилар? Агар ҳокимият аъзолари жасадни олиб кетган бўлсалар, уни қаерга қўйганларини нима учун тушунтириб бермадилар? Нима учун улар жасадни аравага солиб, Қуддус кўчаларида олиб юрмадилар? Бундай ҳаракатлар масиҳийликни тамомила йўқ қилиб юборган бўлар эди. Доктор Джон Уорвик Монтгомери шундай дейди: Бўлиши мумкин эмас, қандай қилиб илк масиҳийлар бундай матални ўйлаб топишлари мумкин бўлса ва Исонинг жасадини кўрсатиб, матални осонликча инкор қилиши мумкин бўлган одамлар орасида бу матални тарғиб қилган бўлсалар.[159] Жасад қайта кўмилганми? Джеффри Джей Лоудер ўзининг “Бўш қабр” номли китобида қизиқ тахминни тасвирлайди, жумладан: жума куни кечқурун Исонинг жасади вақтинчалик Араматея шаҳридан бўлган Юсуфнинг мақбарасига қўйиб турилган, кейин эса жасад бошқа жойга кўмилган.[160] Исонинг мақбараси У тирилгани учун эмас, балки Унинг жасади бошқа қабрга кўмилгани учун бўш бўлган. Яъни, шогирдлар Уни тирилган деб ҳисоблаб, хатога йўл қўйганлар. Бундай тахмин Интернетда ниҳоятда кенг тарқалган. “Қайта кўмиш тахмини” қадимги Фаластинда шунга ўхшаш урф-одат қабул қилингани билан тасдиқланади. Лекин шуни ҳам айтиб ўтиш лозимки, яҳудийларда қайта кўмиш бу назарияда қўлланилганидан фарқли равишда амалга оширилган, яъни улардаги қайта кўмиш бошқача принципга асосланган. Яҳудийларда марҳум олдинига бир йилга кўмилади, тана чириб, фақатгина суяклар қолганидан кейингина, суякларни олиб уларни оссуарийга, яъни сопол ёки тош кўрага солиб, бошқа ерга кўмиларди. Исони қайтадан кўмиш муаммоси Муқаддас Китобларда, шунингдек, Муқаддас Китоблардан ташқаридаги манбаларда ҳам тарихий далилларнинг асло йўқлиги билан белгиланади. Янги Аҳднинг бирор бир хушхабарида Исонинг жасади қайта кўмилгани ҳақида айтилмаган. Марк баён этган муқаддас Хушхабар (16:6) да қабр олдида турган йигитнинг: “У тирилди, У бу ерда йўқ”, деган гаплари бундай фикрни инкор этади. Аммо қайта кўмиш назарияси билан боғлиқ бўлган яна бир муҳим муаммо бор. Доктор Майкл Лайкона шундай дейди: Агар қайта кўмиш назарияси рост бўлганида эди, ҳеч бўлмаганда, у фақатгина қабрнинг бўшлигини тушунтириб, бу ҳолатни изоҳлаб берган бўларди. Қизиқ, қабрнинг бўшлиги Юҳаннодан ташқари, бошқа ҳеч қандай шогирдларни, Исо ўлиб, яна қайтадан тирилганига ишонтира олмади. Исонинг шогирдларига зоҳир бўлишигина уларни ишонтирди, бундай мўъжизани эса қайта кўмиш назарияси орқали тушунтириб бўлмайди.[161] Агар Исонинг жасади шунчаки бошқа жойга қайта кўмилган бўлса, бу ҳақда билганлар шогирдлар Унинг тирилганини эълон қилаётганларида, нима учун исбот-далил кўрсатмадилар? Нима учун ҳокимият аъзолари жасадни излаб топиб, масиҳийларнинг ҳаракатларини тўхтатмадилар? Баъзиларнинг тахмин қилишича, Исонинг жасади таниб бўлмас даражада ўзгариб кетган экан, аммо агар Фаластиннинг табиий иқлимини эътиборга оладиган бўлсак, жасад узоқ вақт мобайнида ўзгармай қолиши керак эди.[162] Мистерияларга (ўрта асрлардаги диний драма) тақлид қилишми? “Масиҳийликда ҳеч бир ўзига хослик йўқ” — ​мана, ҳозирги замон танқидчилари орасида энг кенг тарқалган муносабат. XIX — ​XX асрлар охирида кўплаб олимлар, масиҳийликнинг асосий шароити грек-рим мистерияларидан олинганига ишонган эдилар. Осирис, Митра, Адонис ва Дионис худоларининг анъаналарида улар учун Исо навбатдаги “ўлиб тирилган” худо ҳисобланади. Гарчанд бу назария Интернетда ва кўплаб адабиётларда кенг тарқалган бўлса-да, ҳозирги замон олимлари уни инкор қилмоқдалар. Мана нима учун. Гарчанд Масиҳ тарихи ва мистериялар ўртасидаги ўхшашликлар бир қарашда бир-бирига ниҳоятда яқин бўлиб кўринса-да, аммо синчиклаб ўрганилганда, фарқ борлиги билинади. Масалан, кўпчилик Осирисни Қадимги Мисрнинг ўлиб қайта тирилган худоси, деб ҳисоблайдилар. Афсоналарга кўра, Осирис Сет томонидан ўлдирилиб, Исида томонидан тирилтирилган. Аммо дунёга қайта тирилган танада қайтиш ўрнига, Осирис охиратда шоҳ бўлди — ​буни эса Исонинг тарихий тирилишига мос, деб бўлмайди. Мана шунинг учун ҳам “Исо ҳақидаги афсона” китобининг муаллифлари Пол Родес Эдди ва Грег Бойд шундай хулосага келишади: “Масиҳийлик ва мистериал эътиқодлар ўртасидаги фарқ ўхшаш ҳолатларга қараганда, ниҳоятда жиддийдир. Гарчанд илк масиҳийлик ва мистериал эътиқодлар ўртасида ўхшаш иборалар шубҳасиз, мавжуд бўлса-да, аммо улар ўртасида параллел тушунчалар жуда кам”.[163] Исонинг тарихидан фарқли ўлароқ мистериал эътиқодлар тарихи параллеллари ҳеч қандай тасдиққа эга эмас. Носиралик Исо овқат еган, ухлаган, мўъжизалар кўрсатган, ўлган ва қайта тирилган. Бундай ҳолатлар ишончли тарихий ҳикоялар орқали тасдиқланган. Мистериал эътиқодларнинг ўлиб тирилувчи худолари — ​бу абадий афсоналарнинг қаҳрамонлари бўлиб, улар ҳар йили йил фасллари ўзгаришида такрорланаверади. Лунда университетининг профессори Т. Н. Д. Меттингер ўлиб тирилувчи худолар ҳақида яқиндагина трактат яратди. Меттингер ўзининг “Тирилиш жумбоқлари” асарида қадимги дунёда ўлиб тирилувчи худолар ҳақида кўплаб афсоналар бўлганини тасдиқлайди. Аммо унинг чиқарган хулосалари масиҳийлик — ​шундай афсоналардан бири экани ҳақидаги назарияга нуқта қўяди: Менга маълум бўлишича, Исонинг ўлиши ва тирилиши — ​бу бизни қуршаб турган оламдаги худоларнинг ўлиб тирилиши анъаналарига ва афсоналарига асосланган мифологик тасаввур эканига ҳеч қандай исбот-далиллар йўқ. Агар яҳу_дийларнинг тирилиш ҳақидаги ишончларини диққат билан ўрганиб чиқадиган бўлсак, бу ҳолда Исонинг ўлганига ва тирилганига бўлган ишонч эътиқодлар тарихида ниҳоятда ноёб ҳолат бўлиб қолади. Бу жумбоқ эса ҳали ҳам ечилмаган.[164] Тирилишга оид бўлган исботлар “Рим тарихи” номли уч жилдлик машҳур асарнинг муаллифи ва Оксфорддаги замонавий тарих кафедрасининг бошлиғи, профессор Томас Арнольд тарихий далилларни тасдиқлаш учун гувоҳликлардан қандай фойдаланиш кераклигини яхши билади. У шундай дейди: Мен узоқ йиллардан бери бошқа даврлар тарихини ўрганиб келаман, улар ҳақида ёзилган гувоҳликларни синчиклаб тадқиқ қилишга ва уларга тўғри баҳо беришга кўникиб қолганман. Аммо инсоният тарихида бирор бир далил йўқки, уни синчиклаб ўрганилганда, Масиҳнинг ўлиши ва ўликлар ичра тирилиши ҳақидаги бизга Худованд юборган буюк аломатга қараганда, бу қадар тўлиқ исботланган ва турлича кўплаб гувоҳликларга асосланган бўлса.[165] Кембридж университетининг илоҳиёт профессори, инглиз олими Брук Фосс Уэсткотт шундай деб таъкидлаган: Агар барча гувоҳликларни эътиборга оладиган бўлсак, биз тўла ишонч билан, ҳеч бир тарихий ҳодиса Масиҳнинг тирилишидан кўра яхшироқ ва ҳар тарафлама тасдиқланмаган, деб бемалол айта оламиз. Агарда олдиндан унга қарши муносабатда бўлиш мақсад қилиб қўйилган бўлинса, бу нуқтаи назарни сохта деб ҳисоблаш мумкин.[166] Доктор Уильям Лэйн Крейг шундай хулосага келади: “Агар сиз… тарихий гувоҳликларнинг стандарт қоидаларидан фойдаланадиган бўлсангиз, далилларнинг энг яхши тушунтирилиши — ​бу ўликлар ичра Исони Худованд тирилтиргани”.[167] Саймон Гринлиф Американинг энг етакчи ҳуқуқшуносларидан бири бўлган. У Гарвард университетининг қонунлар бўйича машҳур профессори бўлган ва ўша университетда Джастис Джозеф Стори ўрнига декан лавозимига тайинланган. Гринлиф Гарвардда қонунлар бўйича профессор бўлганида, у бир китоб ёзган. Бу китобда у Масиҳнинг тирилиши ҳақидаги ҳаворийларнинг келтирган гувоҳликларининг ҳуқуқий салоҳияти ҳақида тушунтириш берган. Унинг айтишича, ҳаворийлар “агар Исо ҳақиқатдан ҳам ўлиб тирилмаганида ва улар бундай далил ҳақида, шу жумладан, барча бошқа реал далиллар қаторида чиндан ҳам билмаганларида эди, улар ҳозирда ҳикоя қилиб бераётганларини ҳеч қачон қатъиятлик билан гапирмаган бўлар эдилар”.[168] Масиҳнинг тирилиши — ​ суд жараёнида фойдаланиш мумкин бўлган ҳуқуқий исбот қонунларига кўра, тарихда тамомила исботланган ҳодисалардан биридир, деган хулосага келади Гринлиф. Сэр Лайонел Лакхуни кўпчилик дунёдаги энг кучли адвокатлардан бири, деб ҳисоблайдилар. У 245 та қотилни авф этишларига муяссар бўлди. Бу ажойиб ҳуқуқшунос Масиҳнинг тирилиши билан боғлиқ бўлган тарихий далилларни синчиклаб ўрганиб чиқди ва қуйидагича хулосага келди: “Агар мен шундай десам хато қилмаган бўламан: Масиҳнинг тирилишига оид гувоҳликлар шунчалик ишонарлики, шубҳа қилиш учун асло ўрин қолдирмайди”.[169] Британиянинг яна бир ҳуқуқшуноси Фрэнк Морисон тирилишга оид бўлган исботларни рад этишга ҳаракат қилиб кўрди. У, Исонинг ҳаёти энг ажойиб ҳаётлардан бири бўлган, бироқ гап Исонинг тирилиши ҳақида борганида, Фрэнк Морисоннинг тахмин қилишича, бу афсона бўлган деб ҳисоблайди. У Исо ҳаётининг сўнгги кунларини тасвирлаб беришни режалаштирган. Шубҳасиз, Исонинг тирилишини у рад қилмоқчи бўлган. Фрэнк Морисоннинг таъкидлашича, бу ҳодисага мулоҳазали, ақлан ёндашиш бу каби ҳолатларни тамомила инкор этишга имкон беради. Аммо у далилларни ҳуқуқшунос нуқтаи назаридан ўргана бошлаганида, ўз фикридан қайтди. Тирилиш назариясини инкор этиш ўрнига, Фрэнк Морисон “Тошни ким олиб ташлади?” номли бестселлер ёзди. Китобнинг биринчи бобини у шундай номлади: “Ёзилишни хоҳламаган китоб”. Китобнинг бошқа бобларида муаллиф Масиҳнинг тирилишига хос бўлган бебаҳо далилларни ҳимоя қилишга интилади.[170] Джордж Элдон Лэдд қуйидагича хулосага келади: “Ушбу тарихий далилларга ягона оқилона тушунтириш шундаки, Худованд Исони жисмонан тирилтирган”.[171] Бугунги кунда Исо Масиҳга ишонувчи ҳар қандай кимса, илк масиҳийлар ишонгани сингари, унинг ишонч-эътиқоди уйдирма ёки афсоналарга эмас, балки Масиҳнинг тирилганига ва бўш қабрга оид бўлган, асосланган ва тасдиқланган тарихий далилларга таяниши даркор. Либерти университетининг буюк профессори, фалсафа ва илоҳиёт факультетининг декани Гэри Хабермас етакчи файласуф ва атеист Энтони Флю билан шундай мавзуга оид баҳс олиб борди: “Исо Масиҳ ўлиб тирилганми?”. Бахс юзасидан қарор қабул қилиши керак бўлган судья шундай хулосага келади: Тарихий исботлар, гарчанд улар бекаму кўст ҳисобланмаса-да, аслида етарлича даражада жиддий ва асосли бўлиб, уларга таянган ҳолда қуйидагича хулоса чиқариш мумкин: Масиҳ ҳақиқатдан ҳам ўлиб кейин тирилган… Хабермас Масиҳнинг тирилишини тарихан асослаган ҳолда, “ғоят ҳақиқатнамо далилларни” таклиф қилади, айни пайтда эса, унга қарши бирор бир қониқарли далил-исботлар йўқ.[172] Энг муҳими — ​бу ҳар бир имонли Масиҳ тирилишининг кучини бугунги кунда ўз ҳаётида ҳис қилиши мумкин. Авваламбор, у ўз гуноҳлари кечирилганини билиб олиши мумкин (қаранг: Луқо 24:46–47; 1 Коринфликларга 15:3). Иккинчидан, уни абадий ҳаёт кутаётганига ва у ўлиб, албатта тирилишига ишонч хосил қилиши мумкин (қаранг: Коринфликларга 15:19–26). Учинчидан, у бемаъни ва мақсадсиз ҳаётдан воз кечиб, Исо Масиҳнинг янги ижодига айланиши мумкин (қаранг: Юҳанно 10:10; 2 Коринфликларга 5:17). Сизнинг фикрингиз ва қарорингиз қандай? Сиз бўш қабр тўғрисида нима деб ўйлайсиз? Англиянинг собиқ олий судьяси, лорд Дарлинг ҳуқуқий нуқтаи назардан барча далил-исботларни кўриб чиқиб, шундай хулосага келади: “Рад қилиб бўлмайдиган гувоҳликлар, ижобий ва салбий, бевосита ва билвосита исбот-далиллар шунчалик кўпки, дунёдаги бирор бир онгли, зеҳни ўткир судья тирилиш ҳақидаги воқеа ҳақиқат эканини асло инкор эта олмайди ва бу ҳолат рўйи-рост эканини оқлаб, қарор чиқаради”.[173] 11-боб ҲАҚИҚИЙ МАСИҲ ҚАНДАЙ БЎЛИШИ КЕРАК? Одамлар исонинг гапларини тасдиқланиши ҳақида, яъни, У — ​Масиҳ ва Худонинг Ўғли экани тўғрисидаги Унинг эътирозларини муҳокама қилганларида, кўпинча энг муҳим нарсалардан бирини эсдан чиқариб қўядилар: Унинг ҳаётида кўплаб қадимий башоратлар амалга ошган. Ушбу бобда мен ана шу ажойиб далилни кўриб чиқаман. Исо Ўзининг даъволарини тасдиқлаш учун, У яна ва яна Қадимги Аҳд башоратларига мурожаат қилган. Галатияликларга мактуб 4:4 да шундай дейилган: “Лекин замона охирлаб қолганда, Худо Ўз Ўғлини юборди. У хотиндан туғилиб, Қонунга бўйсуниб юрди”. Биз бу оятда қилинган башоратлар Исо Масиҳ орқали амалга ошган далилни кўрамиз. “Шундай қилиб, Исо Мусо пайғамбардан тортиб, барча пайғамбарлар китобларида Ўзи ҳақида ёзилган оятларнинг ҳаммасини уларга тушунтириб бера бошлади” (Луқо 24:27). Исо деди: “Мен ҳали сизлар билан бирга бўлганимда, Мен ҳақимда Мусо Қонунида, Пайғамбарлар ва Забур китобларида ҳамма ёзилган башоратлар бажо келиши керак, деб айтган эдим-ку. Мана шу бўлиб-ўтганларга тўғри келади” (Луқо 24:44). У яна деди: “Агар Мусога ишонганингизда эди, Менга ҳам ишонар эдингизлар; у Мен ҳақимда ёзган эди” (Юҳанно 5:46). Исо яна деди: “Отангиз Иброҳим Менинг кунимни кўришдан, шод-хуррам бўлган бўлар эди” (Юҳанно 8:56). Ҳаворийлар ва Янги Аҳд муаллифлари доим Исо сўзларининг бажо бўлганига, яъни У — ​Худонинг Ўғли, Қутқарувчи ва Масиҳ эканини тасдиқловчи далилларга мурожаат қиладилар. “Худо-ку барча пайғамбарлар оғзи ила Масиҳнинг азоб чекишини олдиндан хабар қилган эди ва Ўз сўзини ана шу йўсинда бажо келтирди” (Ҳаворийлар 3:18). “Павлус ўзининг одатидай яҳудийларнинг олдига кириб, сурункасига уч шанба куни улар билан муқаддас ёзувлар борасида мунозара қилди. “Сизларга мен эълон қилаётган бу Исо — ​Масиҳдир”, — ​деб айтар, Масиҳнинг азоб билан ўлиб тирилиши кераклигини ишонтирарли исботлар билан баён этар эди” (Ҳаворийлар 17:2–3). “Мен Худодан қабул қилганимни дастлаб сизларга топширган эдим, яъни Муқаддас Битикларга мувофиқ Масиҳ гуноҳларимиз учун ўлди, яна Муқаддас Битикларга мувофиқ У кўмилди ва учинчи куни тирилди” (1 Коринфликларга 15:3–4). Эски Аҳд ўзида олтмишта асосий Масиҳ ҳақидаги башоратларни ва тахминан икки юз етмишта унча кам аҳамиятга эга бўлган башоратларни ўзида мужассам этган, уларнинг ҳаммаси бир Шахс — ​Исо Масиҳ туфайли амалга ошган. Қандай қилиб бу барча башоратлар ўзининг “манзилида”, Масиҳда бажо бўлганини ўрганиш ниҳоятда фойдали. Буни сизга тушунтириб беришимга ижозат беринг. Эҳтимол, сиз ҳеч қачон ўз шахсий исмингиз ва манзилингизнинг нақадар муҳим эканини ўйлаб кўрмаган бўлишингиз мумкин, бироқ айнан исмингиз ва манзилингиз бу сайёрада яшовчи миллиард бошқа одамлардан сизни ажратиб туради. ТАРИХДАГИ МАНЗИЛ Худо чуқур тафсилотлар билан тарихдаги “манзил”ни чизиб берган. Бу “манзил” Унинг Ўғли Масиҳни, инсоният Нажоткорини ўтмишда яшаганлар, ҳозирги ва келажакда яшайдиганларнинг ҳаммаси орасидан ажратиб туради. Бу “манзилнинг” тафсилотларини 1000 йилдан ортиқ вақт мобайнида ёзилган ва Унинг келиши ҳақида 300 мартадан ортиқ эсланган ҳужжат — ​Қадимги Аҳддан топиш мумкин. Эҳтимоллик назариясига кўра, ушбу башоратлардан ҳеч бўлмаганда, қирқ саккизтасининг бир шахсда намоён бўлиши, бир юз эллик етти даражанинг ўндан бирини ташкил қилади. Бу башоратларнинг бир шахсда намоён бўлиш эҳтимоли, шунингдек, Масиҳ ҳақидаги ҳамма башоратлар У пайдо бўлишидан 400 йилдан камроқ вақт олдин айтилганига кўра, камайиб бораверади. Яна бир нуқтаи назар мавжудки, бунга кўра ҳамма башоратлар Масиҳ давридан кейин ёзилган, яъни бу ҳодисалар Унинг ҳаётида юз берган воқеалар асосида ўйлаб топилган. Сиз Септуагинтани, яъни яҳудийча Қадимги Аҳднинг грек тилига М. Т. Кейин 200–150-йилларда таржима қилинганини то тушунмагунингизча, юқорида баён этилган ҳолат сизга ҳақиқатдек бўлиб кўринаверади. Бу дегани, башоратларнинг ёзилиши ва уларнинг Масиҳда амалга ошиши ўртасидаги вақт камида икки юз йилни ташкил этади. Шубҳасиз, Худо шундай тарихий манзилни чизиб бердики, унга фақатгина Масиҳ мос келиши мумкин эди. Яҳудий Масиҳ унвонига эга бўлиш учун тахминан қирқдан ортиқ одам даъвогарлик қилган. Фақатгина бир киши — ​Исо Масиҳ — ​башоратларнинг жо бўлишини тасдиқлаши мумкин эди, фақатгина Исонинг тарихи Унинг айтганларини тасдиқлади. У айнан нимани тасдиқлади? Қандай ҳодисалар Худонинг Ўғлини пайдо бўлишини олдиндан айтиб берган ва уларга мос келган? Бошланишига биз Ибтидо 3:15 китобига мурожаат қилишимиз керак, айнан Муқаддас Китобда биз илк пайғамбарлик башоратига дуч келамиз: “Сен билан хотин орасига, сенинг зотинг билан унинг зоти орасига адоват соламан. Ўша зот сенинг бошингни эзиб ташлайди, сен эса унинг товонини чақасан”. Бу башорат бутун Муқаддас Ёзувда фақатгина бир одамга тегишли бўлиши мумкин. Исодан бошқа ҳеч кимни аёл “уруғи”, деб атаб бўлмайди. Тарихда ҳамма бошқа одамлар эркакнинг уруғидан пайдо бўлган. Бошқа таржима вариантларида шайтонни енгган бу ғолиб Шахс “аёл зурриёти”дан деб аталган, айни вақтда эса Муқаддас Китобда эркаклар томонидан насл-насаб келтирилади. Айнан шу зурриёт, яъни аёл уруғи бу дунёга келади ва шайтон васвасаларини барбод қилади (унинг бошини “нишонга олади”). Ибтидо китобининг 9–10 — ​бобларида Худо Масиҳни тасвирлашни ҳали аниқлаштирмайди. Нуҳнинг уч ўғли бўлган: Сом, Ҳом ва Ёфас. Нуҳнинг бу учала ўғлидан одамзод тарқалиб, бутун ер юзи бўйлаб ўрнашди. Аммо Худо инсониятнинг учдан икки қисмини Масиҳ уруғидан чиқариб ташлаб, Масиҳ албатта Сомнинг авлодидан бўлишини аниқлаштирган. Воқеалар М. Т. олдин 2000 йилгача ривожланган, шунда Худо халдейларнинг Ур шаҳридан бўлган Иброҳим исмли одамни чақради. Иброҳимни танлаб олиб, унга бўлажак Масиҳ, албатта унинг насл-насабидан бўлишини Худо айтиб, Ўз мақсадини янада аниқлаштиради. Ер юзидаги барча халқлар Иброҳим туфайли баракали бўлади (қаранг: Ибтидо 12:1–3; 17:1–8; 22:15–18). Иброҳим икки ўғил кўради, Исҳоқ ва Исмоил. Худованд Иброҳимнинг иккинчи ўғли Исҳоқни Масиҳнинг ота-бобоси сифатида танлаб олади (қаранг: Ибтидо 17:19–21; 21:12). Исҳоқнинг иккита ўғли — ​Эсов ва Ёқуб бўлган. Худо Ёқуб наслини танлаб олиб, уни баракали қилади (қаранг: Ибтидо 28:1–4; 35:10–12; Саҳрода 24:17). Ёқубнинг ўн икки ўғиллари бўлган, улардан Исроилнинг ўн икки авлоди келиб чиққан. Кейин Худо Масиҳ аждоди сифатида Яҳудони танлади, шу йўсинда ўн икки авлоддан ўн битта бўғинни чиқариб ташлади. Яҳудо насл-насабидан Худованд Ишайни танлайди (қаранг: Ишаё 11:1–5). Имкониятлар доираси қандай торайиб бораётганини биз кўрамиз. Иессейнинг саккизта ўғли бўлган, 2 Шоҳларда 7:12–16 ва Еремиёда 23:5 Худо Иессей наслининг саккизтадан еттитасини чиқариб ташлаб, унинг Ўғли Довудни танлади. Шундай қилиб, келиб чиқиш жиҳатидан, Масиҳ — ​аёл уруғидан, Сомнинг наслидан, яҳудий халқининг Исҳоқ авлодидан, Ёқуб насабидан, Яҳудо бўғинидан ва Довуд хонадонидан бўлиши керак эди. Михей 5:2 да Худо дунёнинг барча шаҳарларини рад этиб, аҳолиси мингтага яқин бўлган Байтлаҳмни Масиҳнинг туғилиши керак бўлган шаҳар сифатида танлайди. Сўнгра бир қатор башоратлар келтирилади ва уларда бу Шахснинг туғилишига оид вақт жараёни таърифланади. Масалан, Аюбда 3:1 ва Қадимги Аҳднинг яна тўртта оятларда Масиҳ Қуддусда Худонинг уйи қурилганида келиши ҳақида айтилган (қаранг: Забур 117:26; Дониёр 9:26; Закариё 11:13; Хаггай 2:7–9).[174] Агар биз ибодатхонани М. Т. кейин 70-йилларда барбод қилинганини ва бошқа қайта тикланмаганини эслайдиган бўлсак, бу жуда муҳим. Ишаё 7:14 да айтилишича, У бокира Қиздан туғилади. Қиз боланинг ғайриоддий ҳомиладор бўлиб қолиши ва ундан фарзанд туғилиши — ​бу одам атайдан режалаштириб бўлмайдиган ҳодиса, уни бошқариб ҳам бўлмайди. Ишаё ва Забурда ёзилган бир неча башоратларда, Худонинг Масиҳи дуч келган жамият шарт-шароит ва Унга нисбатан бўлган муносабатлар тасвирланган: Унинг халқи яҳудийлар Уни қабул қилмайдилар, мажусийлар эса Унга ишонадилар (қаранг: Забур 21:8–9; 117:22; Ишаё 8:14; 49:6; 50:6; 52:13–15). Унинг даракчиси, Яҳудия чўлида воизлик қилиб юрувчи Яҳё пайғамбар бўлади, Раббийнинг келиши учун у йўл ҳозирлайди (Ишаё 40:3; Малакий 3:1). Янги Аҳддаги (Матто 27:3–10) бир неча оятларга эътибор қилинг, уларда Масиҳ суратига янада аниқлик киритувчи баъзи бир Қадимги Аҳд башоратлари эсга олинган. Матто Яҳудо Исога хоинлик қилганидан сўнг рўй берган ҳодисаларни тасвирлаган. Маттонинг таъкидлашича, бу ҳодисалар Қадимги Аҳд парчаларида башорат қилинган (қаранг: Забур 40:10; Закариё 11:12–13).[175] Бу ерда Худо қуйидагиларга ишора қилади: 1) Масиҳга хиёнат қилинади; 2) дўсти томонидан; 3) ўттиз тилла тангага, ва бу пуллар 4) ибодатхонанинг полига ташланади. Сурат янада аниқроқ бўлиб бораяпти. М. Т. олдин 1012-йилда қилинган башорат шунингдек, бу одамнинг қўл-оёқларини михланиши ва у хочга тортилиши ҳақида ҳикоя қилади (қаранг: Забур 21:7–19; Закариё 12:10; Галатияликларга 3:13). Римликликлар хочга тортишни жазо сифатида қўллашни бошлашларидан саккиз юз йил олдин, хочга михлаш жазо усули яратилгани бу ерда тасвирлаб берилган. Насл-насабининг аниқ номи; жойи, вақти ва Унинг қандай туғилиши кераклиги; халқнинг муносабати ва хоинлик; У қандай қилиб ўлиши лозимлиги, — ​минглаб тафсилотлардан олинган мана шулар Худонинг Ўғли, Масиҳни дунёнинг Нажоткорини аниқлаб олишга ёрдам беради. БАШОРАТЛАРНИНГ АМАЛГА ОШИШИ ТАСОДИФ БЎЛГАНМИ? Танқидчи шундай дейиши мумкин: “Ҳақиқатдан ҳам, бу башоратлар Авраам Линкольн, Анвар Садат, Джон Ф. Кеннеди, Тереза она ёки Билли Грэм шахсида амалга ошганини сиз исботлаб бера оласизми?” Ҳа, менинг ўйлашимча, бошқа одамларга мос келувчи бир ёки икки башоратни топиш мумкин, аммо олтмишта асосий ва икки юз етмишта қўшимча башоратларнинг ҳаммаси фақатгина биргина Шахсда намоён бўлади. Мана узоқ йиллардан бери Денвердаги “Масиҳийнинг ғалабаси” номли нашриёт кимки Масиҳ ҳақидаги кароматларнинг ҳеч бўлмаганда ярими, Фред Джон Мелдаунинг “Иккала аҳддаги Масиҳ” китобида айтиб ўтилган талабларга жавоб бериб, Исодан ташқари бирор бир бошқа одам шахсида, хоҳ у тирик бўлсин, хоҳ ўлик, амалга ошганини топиб берса, шуни кўрсатиб берганга минг доллар мукофот эълон қилган. Ҳозирча мукофотга ҳеч ким давогарлик қилгани йўқ. Қадимги Аҳд башоратларининг ҳаммаси бир одамнинг ҳаётида амалга ошиши мумкинми? Бунинг имкони борлигини аниқлаш учун, Питер Стоунер ва Роберт Ньюмен ўзларининг “Фан сўзлайди” номли асарларида ҳисоб-китоб қилиб чиқдилар. Ушбу китобнинг муқаддимасида Америка илмий жамоатининг аъзоси Х. Гарольд Хартцлер шундай ёзади: “Фан сўзлайди” қўлёзмаси Америка илмий жамоат ва ўша ташкилотнинг ижроия кенгаши томонидан батафсил ўрганиб чиқилди ва биз, умуман олганда, бу асар илмий жиҳатдан ишончли ва аниқ, деган хулосага келдик. Математик таҳлил соғлом эҳтимоллик тамойилларига асосланган, профессор Стоунер бу тамойиллардан пухта ва ўринли фойдаланган.[176] Мен бу китобдан, эҳтимоллик назарияси бунга ўхшаш тасодифларни инкор қилишини кўрсатувчи яна бир жумлани келтираман. Стоунернинг айтишича, эҳтимоллик назариясини саккизта башоратга нисбатан қўллаб, “биз шуни аниқладикки, ҳозирга қадар яшаётган қандайдир одамда саккизта башоратнинг намоён бўлиши ўн еттинчи даражанинг ўндан бирини ташкил этади”.[177] Бу дегани: 1-нинг 100 000 000 000 000 000-га бўлган нисбати. Бу назария эса тўғри келиш эҳтимоли қанчалик кам эканини бизга тушунишимизга ёрдам беради. Стоунер яққол мисол келтиради: масалан, биз ўнта ўн етти даражали кумуш долларларини оламиз ва уларни Техас территорияси бўйлаб қўйиб чиқамиз. Улар штатнинг 60 сантиметр майдон территориясини қоплайди. Кимнингдир кўзини боғлаймиз ва унга ўзи хоҳлаган томонга йўл олишини ва мана шу долларлардан бирини излаб топиб, бу доллар керакли эканини аниқлашини айтамиз. Шу керакли бўлган долларнинг топиш имконияти унда қандай? Саккизта турлича башоратларнинг ўша даврдан бошлаб ҳозирги замон оралиғида яшаб ўтган бир одам шахсида намоён бўлгани сингари, агар улар бу башоратларни ўйлаб ёзганларида ҳам, имкониятлар ниҳоятда катта. Бинобарин, бу башоратлар ё Худо руҳидан руҳланган, ёки пайғамбарлар уларни шунчаки ўзларининг номларидан ёзганлар. Шундай бўлган ҳолатда ҳам, яъни пайғамбарлар шунчаки ўзлари ёзганларида ҳам, башоратларнинг ҳаммаси бир одам шахсида намоён бўлишига уларда ўн етти даражанинг ўнини ташкил қилиши мумкин эди, бироқ башоратлар Масиҳ Шахсида рўёбга чиқди. Бу дегани — ​саккиз башоратларнинг амалга ошишининг ўзи, бу башоратларнинг ёзилишига Худо руҳлантирганини, бу ўн етти даражанинг ўндан бир имкониятини амалга ошганининг нисбий эмаслигини исботлаб берди.[178] ЯНА БИР ЭЪТИРОЗ Баъзиларнинг таъкидлашича, гўёки Исо яҳудий башоратларини бажо келтиришга онгли равишда интилган. Агар биз Масиҳнинг келиши билан боғлиқ бўлган, аммо инсон хоҳиш-иродасига тобе бўлмаган далил-исботларнинг қанчалигини эслолмайдиган бўлсак, бу мантиқан тўғри бўлиб кўриниши мумкин. Масалан, туғилган жойи. Ҳирод яҳудий олий руҳонийлари ва уламолардан, Масиҳнинг қаерда туғилиши кераклигини сўраганида, улар шундай жавоб қилдилар: “Яҳудиянинг Байтлаҳм шаҳрида, чунки пайғамбарнинг китобида шундай ёзилган” (Матто 2:5). Марям ва Юсуф башорат қилинган шаҳар томон кетаётганларида, Онанинг қорнида ётган Исо: “Ойижон, шошилинг, бўлмаса биз улгурмаймиз”, деб Онасига айтганларини тасаввур қила оласизми? Башоратларнинг ярми шундай эди ва Масиҳ уларни ўз хоҳиши ёки истаги бўйича бажара олмасди: Исо Масиҳнинг туғилиш шароити; Яҳудонинг хоинлиги ва хоинликнинг баҳоси; Исони қатл этиш усули; халқнинг Унга нисбатан муносабати, олий руҳонийлар ва уламоларнинг Уни ҳақорат қилиши; Унинг кийимлари учун қуръа ташлаш, кийимларнинг йиртилмагани. Булардан ташқари, Масиҳ ўз иродасига биноан “аёл уруғидан” туғилмаган бўларди, Иброҳимнинг Сом авлодини Ўзига танлаб ола олмасди ва ҳоказо. Исо ва ҳаворийлар башоратларга, У — ​Худонинг Ўғли ҳақидаги уларнинг эътирозларини тасдиқланиши сифатида муносабатда бўлганлар. Бу барча башоратлар Худога нима учун керак бўлган? Ўйлашимча, Исо Масиҳ бу дунёга келганида, Унда барча зарур бўлган ишонч ёрлиғи бўлишини Худо хоҳлаган. Бироқ энг асосийси шундаки, Исо бизнинг ҳаётимизни ўзгартиргани келган. Унинг келиши тасвирланган минглаб Қадимги Аҳд башоратларига фақтгина У мос келади. Кимда ким Уни қабул қилса, башоратларнинг энг буюгини — ​янги ҳаёт ато этишни фақатгина Исо Масиҳ бажариши мумкин: “Сизларга янги юрак бериб, қалбингизни янги руҳга тўлдираман” (Ҳизқиё 36:26). “Бинобарин, ким Масиҳга тегишли бўлса, у янги ижоддир; қадимги ҳолат ўтиб кетди, энди ҳаммаси янги бўлди” (2 Коринфликларга 5:17). 12-боб БОШҚА ЙЎЛ ЙЎҚМИ? Мен Техас университетида маърузалар курсини ўқиганимда, менинг олдимга бир талаба келди ва шундай савол берди: “Нима учун Исо — ​Худо билан бўлган муносабатларимизда ягона йўл ҳисобланади?” Исо Ўзини Худога бўлган ягона йўл, деб атаганини, Муқаддас Ёзувлар ва ҳаворийларнинг гувоҳликларига кўра бунга ишониш мумкинлигини ва Исони Қутқарувчи ва Раббий сифатида қабул қилишимиз учун бизда етарлича даражада исбот-далиллар борлигини унга тушунтирдим. Аммо талаба ҳамон тушунмай ҳайрон бўлиб турарди: “Нима учун фақат Исо? Наҳотки Худога бориш учун бошқа йўллар мавжуд бўлмаса?” Қизиқ, кўп одамлар бу ёш йигит каби доим бошқа имкониятларни излайдилар. “Хўп, Буддани олсак-чи? Муҳаммад-чи? Наҳотки инсон шунчаки мўмин, диёнатли яшай олмайди? Агар Худо Шунчалик севувчи бўлса, нима учун У одамларни улар қандай бўлишса, шундайлигича қабул қилмайди?” Шунга ўхшаш саволларни мен жуда кўп эшитаман. Ҳозирги замон ошкоралик даврида Исо Ўзини Худога боришга ягона йўл, шунингдек, гуноҳларнинг кечирилишида ва нажот топишда Ўзини ягона манба, деб ҳисоблаши кўпчиликка ёқмайди. Бундай муносабат, одамлар Худонинг табиатини умуман тушунмаганликларидан дарак беради. Тушунмасликнинг моҳияти аксарият ҳолларда, улар берган саволда мужассам бўлади: “Севувчи Худо, нега кимнингдир дўзахга тушишига йўл қўяди?” Одатда мен саволга савол билан жавоб бераман: “Муқаддас, солиҳ ва адолатли Худо нима сабабдан гуноҳкор одамни Ўзи қабул қилади?” Кўплаб одамлар Худони — ​севувчи, деб биладилар, холос, шу билан Худо ҳақидаги тасаввурлари барҳам топади. Бироқ У нафақат севги Худоси, балки шу билан бирга муқаддас, солиҳ ва адолатли Худодир. Сиз ўз уйингизда ифлос, сассиқ ва касалманд итни сақламаганингиз сингари, У ҳам самода гуноҳ ҳукм суришига тоқат қила олмайди. Худонинг бундай табиатини ва моҳиятини тушунмаслик — ​кўплаб илоҳий ва ахлоқий муаммоларнинг сабабидир. Биз Худони асосан Унинг сифатларидан биламиз. Бинобарин, бизнинг сифатларимиз — ​бизнинг бир бўлагимиз ҳисобланади, Худонинг сифатлари — ​Унинг бир бўлаги ҳисобланмайди. Биз, хушмуомала бўлиш яхши фазилат эканини тушунамиз ва бу фазилатни биз ўз ҳаётимизнинг бир бўлагига айлантиришга интиламиз. Худо эса ўзгача. Худонинг сифатлари Унинг моҳиятининг ўзгинаси, у муқаддасликни, севгини, солиҳликни, адолатликни ва х. к. ўз ичига олади. Масалан, мурувват — ​Худонинг бир бўлаги эмас, аксинча, у Худонинг табиатига кўра Унга хос бўлган сифат. Худо сифатларининг манбаи — ​Худонинг Кимлигидадир. Худо уларни Ўз табиатининг бир бўлаги қилиш учун танламаган; улар Унинг табиатидан келиб чиқади. Худо — ​бу севги ва муҳаббатдир деб айтганимизда, биз Худонинг бир бўлаги севги ёки муҳаббат эканини тасаввур қилмаймиз, балки севги-муҳаббат Худога хос бўлган сифат эканини назарда тутамиз. Худо севганида, У шундай қарорга келмайди, У шунчаки Ўзлигича қолади. Бу ерда бизга хос бўлган муаммо бор: агар Худонинг табиати — ​севги бўлса, У қандай қилиб кимнидир дўзахга жўнатади? Қисқа қилиб бунга шундай жавоб бериш мумкин: Худо одамларни дўзахга юбормайди, улар ўз истакларига кўра у ерга равона бўладилар. Буни тушунтириб бериш учун биз дунёнинг яратилишига қайтишимиз керак бўлади. Муқаддас Китобда, Худо Ўз севгиси ва шон-шуҳратини баҳам кўриш учун эркак ва хотинни яратди, деб ёзилган. Аммо Одам Ато ва Момо Ҳаво исён кўтаришни ва ўз йўлларидан боришни афзал кўрдилар. Улар Худонинг севгиси ва ҳимоясидан бош тортдилар, биз гуноҳ деб атовчи мағрур, ҳирс қўйган ва ўзбошимча табиат билан ўзларини булғадилар. Худо эркак ва аёлни ниҳоятда яхши кўргани учун, гарчанд улар Худони инкор қилган бўлсалар-да, — ​У эркак ва аёлни улар танлаган гуноҳкор йўлдан қайтариб, қутқармоқчи бўлди. Аммо эндиликда Худонинг олдида зиддиятлик турарди. У нафақат севги Худоси, балки муқаддас, солиҳ ва адолатли Худодир, бинобарин, У гуноҳга ҳеч тоқат қила олмайди. Унинг муқаддас, солиҳ ва адолатли табиати гуноҳкорона иллатларни йўқ қилиб юборган бўларди. Мана шунинг учун Муқаддас Китобда шундай дейилган: “Гуноҳнинг эвази — ​ўлим” (Римликларга 6:23). Худо қандай қилиб зиддиятни хал қилиши ва эркак билан аёлни қутқариши мумкин бўлди? Худо — ​Ота Худо, Ўғил Худо ва Муқаддас Руҳ Худо — ​ажойиб қарор қабул қилди. Исо, Ўғил Худо, инсон қиёфасида туғилади. У Инсон ва Худо бўлади. Биз бу ҳақда Юҳанно баён этган муқаддас Хушхабарнинг биринчи қаторларида ўқиймиз. Унда шундай дейилган: “Калом инсон қиёфасига кирди ва биз аро маскан қилди” (Юҳанно 1:14). Филиппиликларга мактубда ҳам, Исо Масиҳ Ўз улуғлигидан кечди ва қул қиёфасига кириб, У кўринишда инсонлар сингари бўлди, дейилган (қаранг: Филиппиликларга 2:6–7). Исо Инсон ва Худо бўлган. У шунчалик Инсон эдики, гўёки У худди ҳеч қачон Худо бўлмагандай ва У шунчалик Худо эдики, гўёки У худди ҳеч қачон Инсон бўлмагандай эди. Ўз танловига кўра У гуноҳсиз яшаган ва ҳар нарсада Отага бўйсунган. Муқаддас Китобдаги “гуноҳнинг эвази — ​ўлим”, деган сўзлар Унга тааллуқли бўлмаган. У нафақат Инсон, балки қудратли Худо бўлгани учун ҳам бутун дунё гуноҳларини Ўз зиммасига олиш қобилиятига эга бўлган. 2000 йил илгари Исо хочда қатл қилинганида, Худо Унинг ўлимини бизнинг ўлимимиз эвазига қабул қилган. Бу билан Худонинг солиҳ ва адолатли табиати қондирилган. Адолат қарор топди, қотил жазоланди. Эндиликда Худонинг севгиси адолат чегарасидан озод бўлди, У бизни яна қайта қабул қила олди, биз Адан боғида қўлдан бой берган ва Унинг севгисини ва шон-шуҳратини яна қайтадан қабул қила олишимиз учун, У ўша аввалги илк муносабатларни қайта тиклашни бизга таклиф қилди. Мен кўпинча одамлардан шундай деб сўрайман: “Исо ким учун ўлди?” Одатда улар қуйидагича жавоб берадилар: “Мен учун” ёки “бутун дунё учун”. Шунда мен дейман: “Бу тўғри, аммо Масиҳ яна ким учун ўлди?” Одатда одамлар бу саволга жавоб топа олмайдилар. Мен жавоб бераман: “Ота Худо учун”. Кўряпсизми, Масиҳ фақатгина биз учун эмас, балки Ота учун ҳам ўлди. Бу ҳақда Римликларга мактубнинг 3-бобида айтилган, Муқаддас Китобнинг баъзи бир таржималарида Исонинг ўлими “адолатли ҳукм”, деб аталган (қаранг: Римликларга 3:25). Аслида бу, Исо бошқалар учун талабни қондирганини англатади. Исо хочда жон берганида, У нафақат биз учун ўлди, балки Худонинг табиатига хос бўлган муқаддас ва адолатли талабларни бажариш учун жонини қурбон қилди. Ярамас иллатлар йўқ қилинди, биз энди Унинг ҳузурига покланиб борамиз. Бир неча йил илгари мен бўлиб ўтган ҳақиқий бир воқеани эшитдим. Бизнинг гуноҳларимиз билан боғлиқ бўлган Худонинг муаммосини ҳал этиш учун, Исо нималар қилгани унда тасвирланган эжи. Машина рулини бошқариб бораётган ёшгина аёлни тезликни ниҳоятда оширгани учун тўхтатишди. Навбатчи йўл назорат ходими унга судга келиш учун қоғоз берди, аёл судга келди. Судья айблов қарорини ўқиди ва аёлдан, у гуноҳкорми, деб сўради. Аёл ўз гуноҳини тан олганини айтди. Судья столни болғачаси билан урди ва ҳукмни ўқиб эшиттирди: юз доллар жарима ёки ўн кун қамоқ жазоси. Сўнгра судья одамни ҳайрон қолдирадиган бир иш қилди. У ўрнидан турди ва эгнидаги судьяга тегишли бўлган кийимини ечди, кейин ҳамёнидан пул олиб аёл учун жарима тўлади. Нима учун? Судья бу аёлнинг отаси эди. У қизини яхши кўрган, аммо шу билан бир қаторда, у адолатли судья бўлган. Аёл қонунни бузди ва судья қизига шунчаки шундай деб айтмади: “Мен сени яхши кўраман, шунинг учун сени кечираман. Сен озодсан”. Агар судья шундай йўл тутганида эди, у адолатли судья бўлмасди. У қонунни ўзи бузган бўлар эди. У қизини яхши кўргани учун, судьялик кийимларини ечишга, ўз касбидан воз кечиб, ота ўрнида қизи учун жарима тўлашга рози бўлди. Ушбу қисқагина ҳикоя, Худо биз учун Исо Масиҳ орқали нималар қилганини кўрсатади. Биз гуноҳ қилдик, Муқаддас Китобда эса шундай дейилган: “Гуноҳнинг эвази — ​ўлим”. Бизга нисбатан Ўзининг улкан севгисига қарамасдан, Худо столга болға билан уриб: ўлим, дейиши керак, чунки У — ​солиҳ ва адолатли Худо. Бироқ, У яна севгувчи Худо бўлгани учун, У бизни шунчалик қаттиқ севди ва самодаги Ўзининг тахтидан Инсон Исо Масиҳ қиёфасида тушишга ва хочдаги Ўз ўлими орқали биз учун тўлов беришга тайёр эди. Шунда кўплаб одамлар ўринли савол берадилар: “Худо нима учун қарзни тўлатмай туриб, шунчаки кечириб қўя қолмайди?”. Йирик корпорация директори менга деди: “Менинг қўл остимдаги ишчилар кўпинча асбоб-ускуналарни ишдан чиқарадилар, хом ашёларни бекордан бекорга исроф қиладилар, нималарнидир синдирадилар, мен ҳар гал уларни кечириб келаман. Наҳотки мен Худо қилолмаган ишни қилсам?”. Директорнинг бошқаларни кечириши, унга беҳудага тушмаётганини директор тушунмас эди. Ходимларнинг хатоси туфайли унинг компанияси кўплаб маблағлар сарфлаб, бузуқ асбоб-ускуналарни тузатади, ишдан чиққанларини эса янгилайди. Қаерда кечириш бўлса, ўша ерда зарар бўлади. Масалан, фараз қилайлик, менинг қизим лампани синдириб қўйди. Мен меҳрибон ва кечирувчи ота, уни тиззамга ўтиргизиб, уни қучоқлаб ўпаман ва дейман: “Қизим, йиғлама. Даданг сени яхши кўради ва кечиради”. Бундай воқеани эшитган ҳар қандай одам: “Худо ҳам худди шундай йўл тутиши керак эди”, дейди. Бироқ бундан яна бир савол келиб чиқади: “Янги лампа сотиб олиш учун ким пул беради?”. Аслида, мен бераман. Кечириш ҳар доим ниманидир талаб қилади. Масалан, кимдир сизни бошқа одамлар ҳузурида ҳақоратлади, сиз эса марҳамат қилиб: “Мен сизни кечирдим”, деб айтасиз. Сизни у ҳақорат қилгани учун ким товон тўлайди? Сиз. Сиз гувоҳлар кўз олдида туҳматга қоласиз ва сизнинг обрўингизга путар етади. Сиз ҳақингизда ижобий фикрда бўлганлар энди нима деб ўйлашлари мумкин? Худо биз учун мана шундай қилган. “Мен сизларни кечирдим”, — ​деди У. Аммо бунинг эвазига Унинг Ўзи хочда қурбон бўлди. Бу шундай тўловки, уни на Будда, на Муҳаммад, на Конфуций, на бирор бир дин арбоби таклиф қила олади. Шунчаки “солиҳ ҳаёт кечириб”, ҳеч ким товон тўлай олмайди. Бу ниҳоятда қатъий эшитилиши мумкин, аммо биз бу шунчаки айтишимиз лозим, чунки бу ҳақиқат: Исодан бўлак бошқа йўл йўқ. 13-боб У МЕНИНГ ҲАЁТИМНИ ЎЗГАРТИРДИ Ушбу китобда мен сизларга айтганларини, университетдаги дўстларим мени, масиҳийлик фойдасига исбот-далилларни ўрганиб чиққашга ундаганидан кейингина билиб олдим. Эҳтимол сиз, камина шундай исбот-далилларни ахтариб топишим биланоқ, шу заҳоти мени масиҳий бўлиб қолиши керак, деб ўйлагандирсиз. Бироқ, гувоҳликларнинг кўплигига қарамасдан, мен бундай қадамни қўйишни хоҳламасдим. Менинг онгим масиҳийликнинг ҳақиқийлигига ишонарди. Исо Масиҳ — ​У Ўзини Ким деб атаётган бўлса, Уни айнан Ўшандай эканлигича мен тан олишга мажбур эдим. Масиҳийлик — ​афсона эмас, хаёлпарастларнинг ҳаваси ҳам эмас, кўнгилчан одамларнинг алдови ҳам эмас, балки қояга асосланган ҳақиқат эканини мен аниқ ва равшан кўришим мумкин эди. Мен ҳақиқатни билардим, аммо иродам мени бошқа томонга тортарди. Менинг эътирозларим икки сабаб туфайли эди: ҳузур-ҳаловатга чанқоқлигим ва манманлик. Менинг тасаввуримда масиҳий бўлиш, демак, ҳаётнинг хурсандчиликларидан воз кечиш ва уни бошқариш назоратидан айрилиш. Исо Масиҳ менинг қалбим эшиги олдида туриб, шундай деб айтаётганини мен ҳис қилардим: “Мен сенинг эшигинг олдида туриб, тақиллатяпман. Агар Менинг овозимни эшитаётган бўлсанг, эшикни оч ва Мен кираман” (Ваҳий 3:20 — ​бир оз ўзгартириб ифода қилингани). Аммо мен эшикларни тамбалаб қўйдим. Сувнинг бетида Унинг юриши, сувни шаробга айлантириши мени қизиқтирмас эди, кимдир менинг ҳаётимни ўзгартиришини хоҳламасдим. Ҳаётимнинг барбод бўлишига бошқача усулларни ўйлаб топа олмадим. Мен шуни ҳаёт дердим, аслида эса мен ниҳоятда бахтсиз эдим. Мен ҳақиқий жанг майдони эдим. Онгим, масиҳийлик — ​бу ҳақиқат, деб айтса, хоҳиш-иродам бўлса имкон қадар бутун куч-қуввати билан унга қарши чиқишга интиларди. Яна бир муаммо — ​мағрурлик бор эди. Масиҳийликни қабул қилишим кераклиги ҳақидаги фикрни менинг худбинлигим барбод қиларди. Менинг аввалги барча ғояларим нотўғри, дўстларим эса ҳақ эканини ҳис қилардим. Ҳар гал мен бу ташаббус билан тўлган масиҳийларга дуч келганимда, менинг вужудимда ички кураш бошланарди. Сиз бахтсиз бўла туриб, қачонлардир бахтлилар даврасига тушиб қоладиган бўлсангиз, уларнинг хурсандчилиги сизни нақадар ғашингизга тегишини ўзингиз биласиз. Баъзида мен шундоқ туриб, талабалар йиғинидан чиқиб кетардим. Ҳаттоки шунгача бордики, мен кечаси соат ўнда ухлашга ётардим, аммо тонг соат тўртгача ухлай олмасдим. Мен бу муаммонинг ечимини топа олмасдим. Мен жинни бўлиб қолмасимдан нимадир қилишим керак эди. Мен ҳар доим ақлимни очиқ тутишга ҳаракат қилардим, лекин мияларим сиртга чиқиб қолгудек даржада эмас. Дж. К. Честертон шундай деган: “Ақлни худди оғиз сингари очиш керак, — ​токи бирор бир соғлом фикрда уни ёпиш мумкин бўлсин”. Мен ниҳоят ақлимни очдим ва ҳеч қачон ақлимга келмаган соғлом фикр ва ниҳоят миямга келди. 1959 йилнинг 19 декабрида кечқурун соат 8:30да, университетнинг иккинчи курсида ўқиётганимда, мен масиҳий бўлдим. Менга шундай савол беришди: “Сиз масиҳий бўлиб қолганингизни қандай билдингиз?”. Менинг жавобим жуда оддий эди: “Бу менинг ҳаётимни ўзгартириб юборди”. Бу ўзгариш масиҳийликни тўғри қабул қилганимни тасдиқлади. Ўша кеча тирилган Масиҳ билан муносабатларимизни ўрнатиш учун мен тўрт нарса ҳақида ибодат қилдим ва қилган ибодатимга жавоб олганим учун ниҳоятда миннатдор бўлдим. Биринчидан, мен дедим: “Раббий Исо, Сен мен учун хочда ўлганлигингга миннатдорчилик билдираман”. Иккинчидан: “Ўз ҳаётимда Сенга маъқул келмайдиган ишларни бажарганим учун тавба қиламан, Сенинг кечиришингни ва мени поклашингни Сендан илтижо қиламан”. Худованд бизга шундай дейди: “Қани энди биргалашиб ўйлайлик: гуноҳларингиз қизил рангга ўхшаса ҳам, сизлар қордай оппоқ бўласиз, гуноҳларингиз қирмизи рангга ўхшаса ҳам, сизлар момиқдай оппоқ бўласиз” (Ишаё 1:18). Учинчидан, мен дедим: “Мен ҳозирнинг ўзида ўзим билганимча ўз ҳаётимнинг ва қалбимнинг эшигини очаман ва Сени Ўз Қутқарувчим ва Раббим сифатида қабул қиламан. Менинг ҳаётимни Ўзинг бошқар. Уни ичкаридан ўзгартир. Сен мени қандай қилиб яратган бўлсанг, мени ўшандай қил”. Ибодатимнинг сўнггида шундай дедим: “Менинг ҳаётимга имон кириб келганинг учун Сендан миннатдорман”. Бу нодонликка, билимсизликка асосланган ишонч эмас, балки тарихий фактларга ва Худонинг Каломига асосланган имон эди. Одамлар ўзларининг илк эътиқод тажрибаларини синаётганларида, уларни урган “чақмоқ” ҳақида айтган гапларини сиз эшитганингизга ишончим комил. Менда эса ҳаммаси бундай мушкул тарзда бўлиб ўтмаган. Мен ибодат қилиб бўлганимдан кейин, ҳеч нарса юз бермади. Умуман ҳеч нарса маъносида. Менда қанотлар ҳам ўсиб чиқмади, нур чамбари ҳам пайдо бўлгани йўқ. Аслида, шундай қарор қабул қилганимдан сўнг, мен ўзимни янада ёмон ҳис қила бошладим. Кўнглим айниди. “Ана шу менга керакмиди?” — ​деб ўйлардим мен. Мен жуда оғир аҳволга тушиб қолгандай эдим (ишончим комилки, кўпчилик шундай фикрга келса керак!). Ўзгаришлар бирданига юз бермади, аммо улар аниқ эди. Олти ой ўтди, кейин ўн саккиз ва мен ниҳоятда оғир аҳволга тушмаганимни билардим. Менинг ҳаётим ўзгарди. Ўша пайтда мен Ғарбдаги бир университетнинг тарих бўлими бошлиғи билан мунозараларда иштирок этаётган эдим. Мен унга ўз ҳаётим ҳақида сўзлаб бердим, у эса менинг гапимни бўлди ва шундай савол берди: “Макдауэлл, Худо чиндан ҳам сизнинг ҳаётингизни ўзгартирганини айтмоқчимисиз? Мисоллар келтиринг”. Тахминан қирқ беш дақиқа у мени тинглади ва ниҳоят деди: “Бўлди, бўлди, етарли!”. Мен унга ҳикоя қилиб берган ўзгаришлардан бири, — ​бу хавотирланишдан қутулишимдир. Олдинлари мен доимо ўзимни нима биландир овутишимга тўғри келарди. Бу қизлар билан учрашувларга бориш, турли кечаларда қатнашиш, талабалар йиғинини ўтказиш, дўстлар билан дийдорлашиш. Мен талабалар шаҳарчаси бўйлаб югуриб-елиб юрардим, калламда эса алғов-далғов фикрлар. Асло тиним билмасдим. Мен бафуржа ўтириб, яхшилаб ўйлаб кўришим керак эди, аммо бунинг иложини тополмасдим. Ҳаётимга Исо Масиҳ кириб келганидан кейин эса, мени ақлий хотиржамлик қамраб олди. Мени тўғри тушунинг: барча муаммолар ҳал қилинди, деб айта олмайман. Исога юз тутганимдан сўнг мен можаролардан халос бўлмадим, аксинча, ҳар қандай жанжал-низоларнинг ечимини топиш қобилиятига эга бўлдим. Мен буни дунёдаги ҳеч нарсага алмашмайман. Ҳаётимда ўзгарган яна бир соҳа, — ​менинг мураккаб табиатим. Агар кимда ким мени сал бўлса-да, асабимга тегадиган бўлса, мен шу заҳотиёқ қутуриб кетардим. Биринчи босқич талабаси бўлганимда, бир болани уриб ўлдириб қўйишимга сал қолган эди. Ҳалигача баданимда ўша муштлашишдан қолган чандиқлар бор. Феъл-атворим менинг бир бўлагим эди ва мен ҳаттоки, уни ўзгартиришга ҳам уринмаганман. Лекин кунларнинг бирида мен бир қалтис, жанжалли вазиятга дуч келиб қолдим, қоним қайнаб жаҳлим чиқиб кетса керак, деб ўйладим. Бироқ мен тинч ва хотиржам эдим. Қутурган феъл-атвор, исёнкорлик руҳи мени тарк этганди! Бунга менинг ўзим эришмадим: олдин айтиб ўтганимдек, Исо менинг ҳаётимни ўзгартирди. Мен мукаммал бўлганимни назарда тутганим йўқ. Мен ўн тўрт йилдан бери сабр-бардошли бўлиб юрибман, аммо барибир баъзида жаҳлим чиққанида, менимча, қўлдан бой берган тўс-тўполон кўтариш имкониятларининг ўрнини тўлдираётгандай бўламан. Исо Масиҳ менинг ҳаётимдаги ўзгартирган яна бир соҳа бор. Мен бу билан фаҳрланмайман, аммо бундай ўзгариш бошқа одамларга ҳам кераклигини англаб уни эслаб ўтяпман ва мен одамларга унинг манбасини — ​тирилган Масиҳ билан муносабатлар. Бу муаммо — ​нафрат. Нафрат юки мени ерга босарди. Ташқаридан буни билинтирмасликка ҳаракат қилардим, аммо адоват ичимни емириб ташларди. Одамларга, турли нарсаларга, ҳар хил муаммоларга менинг жаҳлим чиқарди. Мен ўзимдаги ишончсизликдан дарғазаб бўлардим. Ҳар гал ўзимга ўхшамаган одамни учратганимда, мен уни таҳдид сифатида қабул қилардим ва адоватли муносабатда бўлардим. Дунёда бир одамни мен ҳаммадан ҳам ёмон кўрардим — ​ўз отамни. Қалбимнинг туб-тубигача ундан нафратланардим. Отам бутун шаҳарга маълум ва машхур пиёниста эканидан азоб тортардим. Агар сиз бирор бир кичкинагина шаҳарда туғилган бўлсангиз, ота-онангиздан бири пиёниста бўлса, сиз мени тушунасиз деб ўйлайман. Бу ҳақида ҳамма билади. Мактабдаги синфдош дўстларим доимо отамнинг ичувчи эканини юзимга солиб, устимдан кулишарди. Улар менга азоб бераётганларини тушунмасдилар, чунки мен ўзимни хурсанд қилиб кўрсатардим, уларнинг қилган ҳазилига мен ҳам қўшилишиб кулардим. Сиртимдан мен кулардим, аммо биласизми, ичимдан аччиқ фарёд қилардим. Кўчадан келгач омборхонага кирардим, у ерда боғланган сигирларнинг ёнида ўларча калтакланган, туришга холи йўқ онам ётарди. Уйимизга дўстларимиз келишганида, мен отамни омборхонага олиб кириб боғлаб қўярдим, машинасини эса четроққа яшириб қўярдик. Отамни иш билан бошқа жойга кетган, деб меҳмонларни алдардик. Бирор кимса қачонлардир кимнидир, мен ўз отамни ёмон кўрганчалик, ёмон кўрмаган бўлса керак, деб ўйлайман. Мен Масиҳни қабул қилганимдан кейин беш ой ўтгач, Парвардигорнинг севгиси менинг ҳаётимга шунчалик шиддатли оқим билан кириб келдики, шу йўсинда у қалбимдаги нафратни ювиб кетди. Мен отамнинг кўзларига қараганимча, шундай дея олдим: “Отажон, мен сизни яхши кўраман”. Мен чиндан ҳам яхши кўришимни назарда тутгандим. Бир неча бор қилган ҳаракатларим ўз натижасини кўрсатди, отам бундан ниҳоятда ҳайратда қолди. Мен хусусий университетга ўтганимда, автомашина халокатига учрадим ва шифохонага тушиб қолдим. Ҳали соғлиғим унчалик тикланмаган бўлса ҳам шифокорлар мени уйга кетишимга розилик билдиришди. Отам уйда мени кўргани келди. Ичмаган, ақли-хуши жойида. Аммо отам нимадандир хавотирда эди, у хонада тинмай у ёқдан бу ёққа юрарди. Ва ниҳоят отам чидай олмай сўради: “Ўғлим, мендай отани сен қандай қилиб яхши кўрасан?”. Шундан сўнг мен унга Исо Масиҳ борасида ўтказган тадқиқотларим ва қилган хулосаларим ҳақида сўзлаб бердим. Мен дедим: “Мен Масиҳга ишондим ва Худонинг кечиримига сазовор бўлдим, Уни ўз ҳаётимга таклиф қилдим ва У мени ўзгартирди. Дадажон, мен ҳозир сизга ҳаммасини тушунтириб беролмайман, лекин шуни аниқ айтаманки, Худо мени нафратдан халос қилди ва севиш қобилиятини берди. Сиз қандай бўлсангиз, мен сизни шундай яхши кўраман ва шундайлигингизча ота сифатида қабул қиламан”. Биз иккимиз бир соатдан ошиқроқ суҳбатлашиб ўтирдик, кейин эса ҳаётимдаги энг ҳаяжонли дақиқалардан бирини бошимдан кечирдим. Ушбу инсон, менинг отам, мени қандайлигимни ва уни алдай олмаслигимни жуда яхши биларди. У кўзларимга тикилиб қаради ва меҳрибонлик билан секингина деди: “Ўғлим, агар Худо сенинг ҳаётингда қилган ўзгаришларни менинг ҳаётимда ҳам амалга оширадиган бўлса, мен Унга шундай имкониятни бермоқчиман. Мен Унга ўзимнинг Нажоткорим ва Раббим сифатида ишонмоқчиман”. Бундан ортиқ мўъжизани мен тасаввур ҳам қила олмасдим. Бирор бир инсон Масиҳни қабул қилганида, одатда, унинг ҳаётидаги ўзгаришлар бир неча кунлар, ҳафталар, ойлар ва ҳаттоки йиллар мобайнида рўй беради. Менинг шахсий ҳаётимда ўзгариш жараёни учун олти ойдан то ўн саккиз ойгача вақт керак бўлди. Аммо отамнинг ҳаёти бизнинг кўз ўнгимизда ўзгарди қолди. Худо унинг ҳаёт йўлини худди тамомила бошқа томонга буриб қўйгандай эди. Ҳеч қачон, олдин ҳам, кейин ҳам мен бундай ибратомуз ҳодисанинг юз беришини кўрмаганман. Ана шу ҳодисадан сўнг отам фақатгина бир марта ичкиликни қўлига олди. У пиёлани лабларига теккизди-да, сўнгра улоқтирди. Батамом. Шу йўсинда отам ичкиликдан тамомила қутулди. Мен фақатгина бир хулосага келаман: Исо Масиҳ билан бўлган муносабатлар ҳаётни ўзгартиради. Менинг ҳаётимда кечиришим керак бўлган яна бир одам бор эди. Унинг исми Уэйн бўлиб мен фермада яшаганимда, у ота-онам билан ишлаган. Онам бирор нима билан машғул бўлганида, ёки бирор бир юмуш билан бошқа жойга кетганида, Уэйн менга қараши керак эди. Онам мени Уэйннинг ҳузурига олиб келиб, менга шундай дерди: “Уэйннинг гапига қулоқ сол, у нима деса, ҳаммасини бажар. Ўғлим, агар сен унинг айтганларини қилмасанг, келганимдан кейин сени жазолайман”. Менга ишонинг, онам мени жазолашини асло хоҳламаганман. Агарда мени нималар кутаётганини билганимда эди, хурсандчилик билан жазо олишга рози бўлардим. Олти ёшдан то ўн уч ёшимгача бу одам менга зўрлик қилиб, шаҳвоний хирсини қондириб келган. Ҳар гал мен онамга бу ҳақида гапирганимда, онам гапларимга ишонмасди. Ўн уч ёшга кирганимда мен Уэйнга пўписа қилиб, уни қўрқитиб қўйдим: “Агар яна бирор марта менга қўлингни теккизсанг, сени ўлдираман!”. Мен жиддий гапираётганимни Уэйн тушунди шекилли, шундан сўнг мени тинч қўядиган бўлди. Уэйн дўзахда куйиб ёнишини жуда хоҳлардим ва шахсан ўзим уни жаҳаннамга юборишга тайёр эдим. Шаҳвоний хирс ҳақидаги ўйлардан мен чўчирдим. Бироқ, мен Масиҳга юз тутганимдан кейин, отамни кечирганим сингари, мен Уэйнни кечиришим кераклигини тушундим. Мен Уэйннинг ёнига бордим ва дедим: “Уэйн, сиз менга нисбатан ёмон иш қилдингиз. Аммо мен Исо Масиҳга Нажоткор ва Раббий сифатида ишондим ва масиҳий бўлдим. Исо мен учун ўлгани сингари, сиз учун ҳам ўлган. Мен сизни кечирдим”. Бу иш мен умримда қилган ишлардан энг мушкули эди. Агар сиз ҳам шунга ўхшаш ҳолатни бошингиздан кечирган бўлсангиз, ишончингиз комил бўлсин: шундан сўнг жинлар сизни бошқа таъқиб қилмайдилар. Сизнинг ўтмишингиз Худонинг ёрдамида таслим бўлади. Сиз масиҳийлик устидан кулишингиз, ҳазил қилиб мазаҳлашингиз мумкин. Бироқ у ҳаракат қилмоқда. У ҳаётларни ўзгартирмоқда. Янада аниқроқ қилиб айтадиган бўлсак, Исо Масиҳ ҳаётларни ўзгартираяпти. У дин эмас, тузум ҳам эмас, этик ғоя ҳам эмас, психологик ҳодиса ҳам эмас. Бу Шахс. Агар сиз Масиҳга ишонсангиз, ўз муомала ва муносабатларингизга эътибор қилинг, чунки Исо Масиҳ сизнинг ҳаётингизни ўзгартириб, ҳаракат қилаяпти. Шунинг учун кўриб турганингиздай, Масиҳда эга бўлган имоним, тадқиқот ишларидан ҳаётни ўзгартиришга олиб келган жароён бўлди. Бугунги кунда кўплаб одамлар буни бошдан кечиришга тайёрлар — ​улар мен топган янгиланган ҳаётни хоҳлайдилар, — ​аммо масиҳийликни онг ва исбот-далилларнинг асосига қўйишни истамайдилар. Эҳтимол, ҳозирги плюрализм (дунёнинг яралишида битта эмас, бир неча ҳақиқатлар борлигига ишонадиган философия йўналиши) ва бепарво қарашлик асрида ягона ҳақиқатнинг мавжудлигини улар тан олишни хоҳламаслар. Ёки яна бошқа бир сабаб бордир: балки тадқиқот уларда Масиҳ айтганларининг ҳақиқийлигини тасдиқлаш ўрнига, шубҳа-гумонлар уйғотиши мумкиндир. Илмий тадқиқотлар одамларнинг Масиҳга ишонишларига тўсқинлик қиладими? Агар дунёдаги қадимги тарих етакчи мутахассисларидан бири, доктор Эдвин Йамаучига ишонадиган бўлсак, йўқ. Брандейс университетининг бир нечта илмий даражалар соҳиби Йамаучи қатъиятлик билан шундай дейди: “Тарихий исбот-далиллар Худо Ўғли сифатида Исо Масиҳга бўлган менинг ишончимни мустаҳкамлади. У бизни севган, биз учун ўлган ва яна қайта тирилган. Бу чиндан ҳам ҳақиқат”.[179] Қадимги қўлёзмалар мутахассиси доктор Брюс Метцгердан мен, Янги Аҳд хушхабрларини ўрганиш унинг ишончини сусайтирмадими, деб сўраганимда, у дарҳол шундай жавоб берди: “Аксинча, мустаҳкамлади. Мен бутун ҳаётим давомида саволлар бердим. Матнларни тадқиқ қилдим, уларни синчиклаб ўргандим ва эндиликда қатъий ишонч билан айта оламанки, менинг Исога бўлган ишончим асосланган… ниҳоятда пухта асосланган”.[180]Бу икки ҳурматга сазовор бўлган олимларнинг бундай сўзлари менинг фикрларимни мустаҳкамлайди. Ушбу китобнинг яратилишида мен ўшандай фикрларга таянганман. Масиҳнинг барча айтганлари тасдиқланган тарихий далиллар эканини, шунингдек, тарих, башорат ва онг уларнинг ишончли эканини намоён этишини мен сизга кўрсатишга ҳаракат қилдим. Исбот-далилларни тўғри идрок этиш, Масиҳ Ўзи ҳақида айтганларига ишонишингиз учун, қолаверса, мен ва бошқа миллионлаб масиҳийлар ўз ҳаёти ўзгарганига ишонч хосил қилишингиз учун пухта ва мустаҳкам асос бўлади. Бироқ, исбот-далилларнинг ишончли ва тажрибанинг ҳақиқий эканига қарамасдан, масиҳийлик бирор бир кимсага мажбуран қабул қилдирилмайди. Сиз Масиҳни қабул қилишга ҳеч кимни мажбур эта олмайсиз. Сиз ўз ҳаётингиз билан яшаяпсиз, мен эса — ​ўз ҳаётим билан. Биз ҳаммамиз танлаш имкониятига эгамиз. Мен фақатгина ўзим билиб олган нарсаларни сизларга ҳикоя қилиб бера оламан. Қолгани эса ўз ихтиёрингизда. Балки, сизга менинг ибодатим ёрдам берар: “Раббим Исо, Сен менга кераксан. Мени деб хочда ўлганинг учун, Сенга миннатдорчилик билдираман. Мени кечир ва мени Ўзинг покла. Ҳозирнинг ўзида мен Сенга Нажоткор ва Раббий сифатида ишонаман. Сен мени қандай яратган бўлсанг, шундай инсон қил. Исо Масиҳ номи билан, омин!”. ИЗОҲЛАР 2-боб. Исо бошқалардан нимаси билан фарқ қилади? 1. Augustus H. Strong, Systematik Theology (Philadelphia: Judson Press, 1907), 1:52. 2. Archibald Thomas Robertson, Word Pictures in the New Testament (New York: Harper & Brothers, 1932), 5:186. 3. Leon Morris, “The Gospel According to John”, The New International Commentary on the New Testament (Crand Rapids, MI: Eerdmans, 1971), 524. 4. Charles F. Pfeiffer and Everett F. Harrison, eds., The Wycliffe Bible Commentary (Chicago: Mody Press, 1962), 943–944. 5. Lewis Sperry Chafer, Systematic Theology (Dallas: Dallas Theologycal Seminary Press, 1947), 5:21. 6. Robert M. Bowman and J. Ed Komoszewski, Putting Jesus in His Place: The Case for the Deity of Christ (Grand Rapids, MI: Kregel, 2007), 246–247. 7. Robert Anderson, The Lord from Heaven (London: James Nisbet, 1910), 5. 8. Henry Barclay Swete, The Gospel According to St. Mark (London: Macmillan, 1898), 339. 9. Irwin H. Linton, The Sanhedrin Verdict (New York: Loizeaux Bros., 1943), 7. 10. Charles Edmund Deland, The Mis Trials of Jesus (Boston: Richard G. Badger, 1914), 118–119. 3-боб. Раббий ёлғончими ёки ақлдан озганми? 11. C. S. Lewis, Mere Christianity (New York: Macmillan, 1960), 40–41. 12. F. J. A. Hort, Way, Truth, and the Life (New York: Macmillan, 1894), 207. 13. Kenneth Scott Latourette, A History of Christianity (New York: Harper and Row, 1953), 44, 48. 14. William E. Lecky, History of European Morals from Augustus to Charlemagne (New York: D. Appleton, 1903), 2:8–9. 15. Philip Shaff, Histopy of the Christian Church (Grand Rapids, MI: Eerdmans, 1962), 109. 16. Philip Shaff, The Person of Christ (New York: American Tract Society, 1913), 94–95. 17. Clark H. Pinnock, Set Forth Your Case (Nutley, NJ: Craig Press, 1967), 62. 18. Gary L. Collins, Lee Strobelда цитата келтирилган, The Case For Christ (Grand Rapids, Michigan: Zondervan, 1998), 147. 19. James T. Fisher and Lowell S. Hawley, A Few Buttons Missing (Philadelphia: Lippincott, 1951), 273. 20. C. S. Lewis, Miracles: A Preliminary Study (New York: The Macmillan Company, 1947), 113. 21. Schaff, The Person of Christ, 97. 22. Dan Brown, The Da Vinci Code (New York: Doubleday, 2003), 233. 23. James A. Kliest, The Epistles of St. Clement of Rome and St. Ignatius of Antioch, “To the Ephesians” (Ramsey, NJ: Paulist Press, 1978). 24. Alexander Roberts, First Apology, The Ante-Nicene Fathers, vol. 1 (Grand Rapids, MI: Eerdmans, 1993), 184. 25. Joseph P. Smith, St. Irenaeus: Proof of the Apostolic-Preaching (Ramsey, NJ: Paulist Press, 1978), chap. 47. 26. Pliny, Letters and Panegyricus, trans. Betty Radice, Loeb Classical Library (Cambridge, MA: Harvard University Press, 1969): 10.96 (2.289). 27. J. Ed Komoszewski, M. James Sawyer, Daniel B. Wallace, Reinventing Jesus (Grand Rapids, MI: Kregel, 2006), 215. 4-боб. Фан нима дейди? 28. The New Encyclopaedia Britannica: Micropaedia, 15th ed., s. v. “scientific method”. 29. James B. Conant, Science and Common Sense (New Haven, CT: Yale University Press, 1951), 25. 5-боб. Янги атеизм муаммоси 30. John F. Haught, God and the New Atheism (Louisville, KY: Westminster John Knox Press, 2008), 22. 31. Sam Harris, Letter to a Christian Nation (New York: Vintage Books, 2006), ix. 32. Richard Dawkins, The God Delusion, 2nd ed. with Preface (New York: Mariner Books, 2008), 58. 33. Christopher Hitchens, God Is Not Great: How Religion Poisons Everything (New York: Twelve, 2007), 122, 5. 34. У. Грэмга аталган хатдан (3 июль 1881), The Autobiography of Charles Darwin and Selected Lettersда цитата келтирилган (1892; reprint, New York: Dover, 1958). 35. Paul Davies, “What Happened Before the Big Bang?” in God for the 21st Century, ed. Russell Stannard (Philadelphia; Templeton Foundation Press, 2000), 12. 36. John C. Lennox, God’s Undertaker: Has Science Buried God? (Oxford, England: Lion Hudson, 2007), 12. 37. Alfred North Whitehead, Science and the Modern World (New York: The Macmillan Company, 1925), 17. 38. John C. Lennoxда цитата келтирилган, God’s Undertaker, 20. 39. Hitchens, God Is Not Great, 63–67. 40. Harris, Letter to a Christian Nation, 72. 41. Hitchens, God Is Not Great, 151. 42. William A. Dembski and Sean McDowell, Unberstanding Intelligent Design (Eugene, OR: Harvest House, 2008). 43. Antony Flew and Roy Abraham Varghese, There Is a God: How the World’s Most Notorious Atheist Changed His Mind (New York: HarperCollins, 2007), 88. 44. Georges M. Whitesides, “Revolutions in Chemistry” (Priestly Medalist address), Chemical & Engineering News 85 (13) (26 March 2007): 12–17, http://pubs.acs.org/cen/coverstory/85/8513cover1.html ушбу сайтда ўқиш мумкин (2007 23 апрелдаги). 45. Harris, Letter to a Christian Nation, 71. 46. Richard Dawkins, The Blind Watchmaker, (New York: Norton, 1987), 17–18 47. Bill Gates, The Road Ahead (Boulder, CO: Blue Penguin, 1996), 228. 48. Dawkins, The God Delusion, 168. 49. Flew and Varghese, There Is a God, 132. 50. Freeman J. Dyson, Disturbing the Universe (New York: Harper & Row, 1979), 250. 51. Paul Daviesда цитата келтирилган, The Accidental Universe (Cambridge: Cambridge University Press, 1982), 118. 52. Paul Davies, Superforce: The Search for a Grand Unified Theory of Nature (New York: Simon and Schuster, 1984), 242. 53. Stephen Hawking, A Brief History of Time (New York: Bantam Books, 1996), 126. 54. Walter L. Bradley, “The ‘Just So’ Universe”, in Signs of Intelligence, ed. William A. Dembski and James M. Kushiner (Grand Rapids, MI: Brazos Press, 2001), 169. 55. Roger Penrose, The Emperor’s New Mind (New York: Oxford, 1989), 344. 56. Paul Davies, Cosmic Jackpot (New York: Houghtom Mifflin, 2007), 149. 57. Dawkins, The God Delusion, 258. 58. Ibid., 35. 59. Sam Harris, The End of Faith: Religion, Terror, and the End of Reason (New York: W. W. Norton, 2005), 35. 60. Dinesh D’Souza, What’s So Great about Christianity (Washington, DC: Regnery, 2007), 207. 61. Ibid., 214. 62. David Berlinski, The Devil’sDelusion; Atheism and Its Scientific Pretensions (New York: Crown Forum, 2008), 26. 6-боб. Муқаддас Китоб маълумотлари ишончлими? 63. Millar Burrows, What Mean These Stones? The Significance of Archeology for Biblical Studies (New York: Meridian Books, 1956), 52. 64. William F. Albright, Recent Discoveris in Bible Lands (New York: Funk and Wagnalls, 1955), 136. 65. William F. Albright, Christianity Today, no. 7 (18 January 18 1963): 3. 66. Sir William Ramsay, The Bearing of Recent Discovery on the Trustworthiness of the New Testament (London: Hodder and Stoughton, 1915), 222. 67. John A. T. Robinson, Redating the New Testament (London: SCM Press, 1976). 68. Simon Kistemaker, The Gospels in Current Study (Grand Rapids, MI: Baker, 1972), 48–49. 69. A. H. McNeile, An Introduction to the Study of the New Testament (London: Oxford University Press, 1953), 54. 70. Paul L. Maier, First Easter: The True and Unfamillar Story in Words and Pictures (New York: Harper & Row, 1973), 122. 71. William F. Albright, From the Stone Age to Christianity, 2nd ed. (Baltimore: John Hopkins Press, 1946), 297–298. 72. Jeffery L. Sheler, Is The Bible True? (New York: HarperCollins Publishers, 1999), 41. 73. Dan Brown, The Da Vinci Code, 231. 74. Philip Jenkins, Hidden Gospels: How the Search for Jesus Lost Its Way (New York: Oxford University Press, 2001),83. 75. Philip Jenkinsда цитата келтирилган, Hidden Gospels, 98–99. 76. Chauncey Sanders, Introduction to Research in English Literary History (New York: Macmillan, 1952), 143 ff. 77. F. F. Bruce, The New Testament Documents: Are They Reliable? (Downers Grove, IL: InterVarsity, 1964), 16. 78. Bruce Metzger, Lee Strobelда цитата келтирилган, The Case for Christ (Grand Rapids, MI: Zondervan, 1998), 60. 79. Шахсий хат ёзишув, Dan Wallace, 6 январь 2003. 80. Jacob Klausner, Will Durantда цитата келтирилган, Caesar and Christ: The Story of Civillisation, pt. 3 (New York: Simon and Schuster, 1944), 557. 81. Sir Frederic Kenyon, The Bible and Archeology (New York: Harper & Row, 1940), 288–289. 82. Stephen Neill, The Interpretation of the New Testament (London: Oxford University Press, 1964), 78. 83. Craig L. Blomberg, “The Historical Reliability of the New Testament”, William Lane Craig, Reasonble Faith (Wheaton, IL: Crossway, 1994), 226. 84. J. Harold Greenle, Introduction to New Testament Textual Criticism (Grand Rapids, MI: Eerdmans, 1954), 16. 85. J. Ed Komoszewskiда цитата келтирилган, M. James Sawyer, Daniel B. Wallace, Reinventing Jesus, 215. 86. Ibid., 109. 87. John Warwick Montgomery, Where Is History Going? (Grand Rapids, MI: Zondervan, 1969), 46. 88. Louis R. Gottschalk, Understanding History (New York: Knopf, 1969), 150. 89. John McRay, Strobelда цитата келтирилган, The Case for Christ, 97. 90. Lynn Gardner, Christianity Stands True (Joplin, MO: College Press, 194), 40. 91. Norman L. Geisler, Christian Apologetics (Grand Rapids, MI: Baker, 1988), 316. 92. F. F. Bruce, The New Testament Documents, 33. 93. Lawrence J. McGinley, Form Criticism of the Synoptic Healing Narratives (Woodstock, MD: Woodstock College Press, 1944), 25. 94. David Hackett Fischer, Historian’s Fallacies: Toward a Logic of Historical Thought, Norman L. Geislerда цитата келтирилган, Why I Am a Christian (Grand Rapids, MI: Baker, 2001), 152. 95. Robert Grant, Historical Introduction to the New Testament (New York: Harper & Row, 1963), 302. 96. Will Durant, Caesar and Christ, 557. 97. Gottschalk, Understanding History, 161. 98. Eusebius, Ecclesiastical History, bk. 3, chap. 39. 99. Irenaeus, Against Heresies, 3.1.1. 100. Gary Habermas, The Historical Jesus: Ancient Evidence for the Life of Christ (Joplin, MO: College Press, 1997), 224. 101. Joseph Free, Archaeology and Bible History (Wheaton, IL: Scripture Press, 1964), 1. 102. F. F. Bruce, “Archaeological Confirmation of the New Testament”, Revelation and the Bible, ed. Carl Henry (Grand Rapids, MI: Baker, 1969), 331. 103. A. N. Sherwin-White, Roman Societe and Roman Law in the New Testament (Oxford: Clarendon Press, 1963), 189. 104. Clark H. Pinnock, Set Forth Your Case (Nutley, NJ: Craig Press, 1968), 58. 105. Douglas R. Groothuis, Jesus in an Age of Controversy (Eugene, OR: Harvest House, 1996), 39. 7-боб. Ёлғон учун ким ҳам ўлган бўлар эди? 106. Гарчанд Янги Аҳднинг ўзида бу одамдарнинг ўлими тўғрисида ҳикоя қилинмаган бўлса-да, бошқа тарихий манбаларда ва афсоналарда бу ҳақда айтилган. 107. Richard Bauckham, Jesus and the Eyewitnesses (Grand Rapids, MI: Eerdmans, 2006). 108. Flavius Josephus, Antiquities of the Jews, xx, 9:1. 109. J. P. Moreland, Lee Strobelда цитата келтирилган, The Case for Christ (Grand Rapids, MI: Zondervan, 1998), 248. 110. Edward Gibbon, Philip Schaffда цитата келтирилган, History of the Christian Church (Peabody, MA: Hendrickson Publishers, 1996), chap. 3. 111. Michael Green, “Editor’s Preface” George Eldon Laddа, I Believe in the Resurrection of Jesus (Grand Rapids, MI: Eerdmans, 1975), vii. 112. Blaise Pascal, Robert W. Gleasonда цитата келтирилган, ed., The Essential Pascal, trans. G. F. Pullen (New York: Mentor-Omega Books, 1966), 187. 113. J. P. Moreland, Strobelда цитата келтирилган, The Case for Christ, 246–247. 114. Michael Green, Man Alive! (Downers Grove, IL: InterVarsity, 1968), 23–24. 115. J. N. D. Andersonда цитата келтирилган, “The Resurrection of Chirst”, Christianity Today (29 March 1968). 116. Kenneth Scott Latourette, A History of Christianity (New York: Harper & Brothers Publishers, 1937), 1:59. 117. N. T. Wright, Jesus: The Search Continues. Ушбу видеонинг матнини Jesusни ахтариб топиб, ўқиш мумкин: The Search Continues Анкенберг Илоҳиёт тадқиқот институтининг сайтида, www.johnankerberg.org. 118. Paul Little, Know Why You Believe (Wheaton, IL: Scripture Press, 1971), 63. 119. Herbert B. Workman, The Martyrs of the Early Church (London: Edward Arnold Publishers, 1967), 226. 120. Harold Mattingly, Roman Imperial Civilization (London: Edward Arnold Publishers. 1967), 226. 121. Тертуллиан, Gaston Footeда цитата келтирилган, The Transformation of the Twelve (Nashville: Abingdon, 1958), 12. 122. Simon Greenleaf, An Examination of the Testimony of the Four Evangelists by the Rules of Evidence Administered in the Courts of Justice (Grand Rapids, MI: Baker, 1965), 29. 123. Lynn Gardner, Christianity Stands True (Joplin, MO: College Press, 1994), 30. 124. Том Андерсоннинг Джош Макдауэлл билан шахсий хат ёзишуви, 6 январь 2003 йил. 125. J. P. Moreland, Scaling the Secular City (Grand Rapids, MI: Baker, 1987), 137. 126. William Lane Craig, Strobelда цитата келтирилган, The Case for Christ, 220. 8-боб. Марҳум Масиҳдан нима фойда бор? 127. Encyclopedia International (New York: Grolier, 1972), 4:407. 128. Ernest Findlay Scott, Kingdom and the Messiah (Edinburgh: T & T. Clark, 1911), 55. 129. Joseph Klausner, The Messianic Idea in Israel (New York: Macmillan, 1955), 23. 130. Jacob Gartenhaus, “The Jewish Conception of the Messiah”, Christianity Today (13 March 1970): 8–10. 131. Jewish Encyclopedia (New York: Funk and Wagnalis, 1906): 8:508. 132. Millar Burrows, More Light on the Dead Sea Scrolls (London: Secker & Warburg, 1958), 68. 133. A. B. Bruce, The Training of the Twelve (Grand Rapids, MI: Kregel, 1971), 177. 134. Alfred Edersheim, Sketches of Jewish Social Life in the Days of Christ (Grand Rapids, MI: Eerdmans, 1960), 29. 135. George Eldon Ladd, I Believe in the Resurrection of Jesus (Grand Rapids, MI: Eerdmans, 1975), 38. 9-боб. Шоул билан нима юз берганини эшитганмисиз? 136. Encyclopaedia Britannica, s. v. “Paul, Saint”. 137. Jacques Dupont, “The Conversion of Paul, and Its Influence on His Understanding of Salvation by Faith”, Apostolic History and the Gospel. Ed. W. Ward Gasque and Ralph P. Martin (Grand Rapids, MI: Eerdmans, 1970), 177. 138. Encyclopaedia Britannica, s. v. “Paul, Saint”. 139. Ibid. 140. Kenneth Scott Latourette, A History of Christianity (New York: Harper & Row, 1953), 76. 141. W. J. Sparrow-Simpson, The Resurrection and the Christian Faith (Grand Rapids, MI: Zondervan, 1968), 185–186. 142. Dupont, “The Conversion of Paul, and Its Influence on His Understanding of Salvation by Faith”, Apostolic History and the Gospel, 76. 143. Philip Schaff, History of the Christian Church (Grand Rapids, MI: Eerdmans, 1910): 1:296. 144. Encyclopaedia Britannica, s. v. “Paul, Saint”. 145. Archibald McBride, Chamber’s Encyclopaediaда цитата келтирилган (London: Pergamon Press, 1966): 10:516. 146. Philip Schaffда цитата келтирилган, History of the Apostolic Church (New York: Charles Scribner, 1857), 340. 147. George Lyttleton, The Conversion of St. Paul (New York: American Tract Society, 1929), 467. 10-боб. Ҳақ киши тирилиши мумкинми? 148. Alexander Metherell, Lee Strobelда цитата келтирилган, The Case for Christ (Grand Rapids, MI: Zondervan, 1998), 195–196. 149. John Dominic Crossan, Jesus: A Revolutionary Biography (New York: HarperOne, 1995), 145. 150. George Currie, The Military Discipline of the Romans from the Founding of the City to the Close of the Republic. Маърузадан олинган лавҳа Индиана университети кенгаши розилиги билан босилган, 1928, 41–43. 151. A. T. Robertson, Word Pictures in the New Testament (New York: R. R. Smith, 1931), 239. 152. Arthur Michael Ramsey, God, Christ and the World (London: SCM Press, 1969), 78–80. 153. James Hastings, ed., Dictionary of the Apostolic Church (New York: C. Scribner’s Sons, 1916): 2:340. 154. Paul Althaus, Wolfhart Pannenbergда цитата қилинади, Jesus — ​God and Man, trans. Lewis L. Wilkins and Duane A. Priebe (Philadelphia: Westminster Press, 1968), 100. 155. Paul L. Maier, “The Empty Tomb as History”, Christianity Today (28 March 1975): 5. 156. Josh McDowell, Evidence That Demands a Verdict (San Bernadino, CA: Campus Crusade for Christ International, 1973), 231. 157. David Friederick Strauss, The Life of Jesus for the People (London: Williams and Norgate, 1879): 1:412. 158. J. N. D. Anderson, Christianity: The Witness of History (London: Tyndale Press, 1969), 92. 159. John Warwick Montgomery, History and Christianity (Downers Grove, IL: InterVarsity, 1972), 78. 160. Jeffery Jay Lowder, “Historical Evidence and the Empty Tomb Story” in The Empty Tomb: Jesus Beyond the Grave, Jeffrey Jay Lowder and Robert Price, ed. (Amherst, MA.: Prometheus, 2005), 267. 161. Lee Strobelда цитата келтирилади, The Case for the Real Jesus, 146. 162. Stephen T. Davis, “The Counterattack of the Resurrection Skeptics”, in Philosophia Christi, vol. 8, no. 1 (2006): 55. 163. Paul Rhodes Eddy and Gregory A. Boyd, The Jesus Legend (Grand Rapids: Baker Books, 2007), 142. 164. T. N. D. Mettinger, The Riddle of Resurrection: “Dying and Rising Gods” in the Ancient Near East (Stockholm: Almqist and Wiksell, 2001), 221. 165. Thomas Arnold, Christian Life — ​Its Hopes, Its Fears, and Its Close (London: T. Fellowes, 1859), 324. 166. Brooke Foss Westcott, Paul E. Littleда цитата келтирилган, Know Why You Believe (Wheaton, IL: Scripture Press, 1967), 70. 167. William Lane Craig, Jesus: The Search Continues. Видео транскиптини Анкенберг илоҳиёт тадқиқот институтининг сайтида топиш мумкин, www.johnankerberg.org. 168. Simon Greenleaf, An Examination of the Testimony of the Four Evengelists by the Rules of Evidence Administered in the Courts of Justice (Grand Rapids, MI: Baker, 1965), 29. 169. Sir Lionel Luckhoo, Lee Strobelда цитата келтирилган, The Case for Christ, 254. 170. Frank Morison, Who Moved the Stone? (London: Faber and Faber, 1930). 171. George Eldon Ladd, I Believe in the Resurrection of Jesus (Grand Rapids, MI: Eerdmans, 1975): 141. 172. Gary Habermas and Anthony Flew, Did Jesus Rise form the Dead? The Resurrection Debate (San Francisco: Harper & Row, 1987), xiv. 173. Lord Darling, Michael Greenда цитата қилинади, Man Alive! (Downers Grove, IL: InterVarsity, 1968), 54. 11-боб. Ҳақиқий Масиҳ қандай бўлиши керак? 174. Дониёрнинг 9 пайғамбарлиги ҳақида батафсил маълумотларни Josh McDowell, The New Evidence That Demands a Verdict (Nashville: Nelson, 1999), 197–201-бетларида ўқинг. 175. Матто ўзининг Хушхабарида 27:9–10 келтирган парчани Еремия пайғамбарга тегишли деб айтади, аслида эса бу Закариё 11:11–13. Бир қарашда бизга ноаниқ бўлиб кўринаётган бу оятлар, агар биз яҳудий қонунларининг ташкил топишини эсласак, бу тушунарли бўлади. Яҳудий Ёзувлар уч қисмга бўлинади: қонун, ёзувлар ва пайғамбарлар. Пайғамбарлар китобларининг ичида биринчиси Еремия бўлган, шунинг учун ҳам яҳудий олимлари кўпинча башоратлар китоблар тўпламини илк китоб номи билан, яъни Еремия деб атайдилар. 176. H. Harold Hartzler, Peter W. Stoner, Science Speaks (Chicago: Moody, 1963) китоб муқаддимасида. 177. Stoner, Science Speaks, 107. 178. Ibid. 13-боб. У менинг ҳаётимни ўзгартирди 179. Edwin Yamauchi, Lee Strobelда цитата келтирилган, The Case for Christ (Grand Rapids, MI: Zondervan, 1998), 90. 180. Bruce Metzger, Strobelда цитата келтирилади, The Case for Christ, 71. Josh Mcdowell Sean Mcdowell MORE THAN A CARPENTER Uzbek edition