(Преобразование брака)Узб. обложка Дуглас Уилсон “Оиладаги туб ўзгаришлар” титул лист Дуглас Уилсон “Оиладаги туб ўзгаришлар” 1- БОБ Оиланинг илоҳий кўриниши Асоси Mаҳаллий масиҳийлaрнинг китоб дўконида оила ва никоҳ масалаларига оид адабиётлaргa кўз югуртириб чиқдингиз дейлик, шунда бир нарсага ишонч ҳоcил қиласиз: имонли замондошларимиз бу мавзуга кaтта қизиқиш билан қараётганларига адабиётлар кўргазмаси сизни ишонтиради. Яшнаб бораётган саноатимиз эса китоб, конференция, семинарлар, оила масалалари бўйича мутахассис маслаҳатлари қизиқишнинг сустлиги, потологик ҳолатда эканлиги тўғрисида гувоҳлик беради. Биз гўё бедаво дардга чалинган бемордай саросимага тушиб, давонинг имконсиз чораларини излаймиз. Тушкунликка тушамиз. Худо бизга ато этганига қониқмаймиз. Никоҳ масалалари билан шуғулланувчи мутахассислар олдига нажот сўраб, бахт сари йўл кўрсатинглар, деб борамиз. Худо-Эгамиздир! У ҳамма нарсани, жумладан никоҳни ҳам Ўз ичига қамраб олади. У еру осмондан ҳам устундир. Ҳар бир банда нима қилишидан қатъий назар Унинг буюклигини тан олишига руҳан жавобгардир. Бундан оила қуришга доир масалалар ҳам мустасно эмас. Эркак ва аёл бир-бири билан аҳд қилиб масиҳийча никоҳдан завқлана оладилар. Агар улар бу ҳақиқатни рад этсалар ёки уни менсимасалар, бу билан улар қўрққан ёки таваккал қилган бўладилар. Масиҳийликнинг етуклиги шундан иборатки, барча яралган банданинг бурчи ҳамма нарсада Худони улуғлашдан иборат эканлигини англашдадир. Шунга асосан етук масиҳий етук эр- хотинликни намоён этади. Шу сингари етук масиҳий қиз ҳам етук масиҳий аёлга айланади. Худода етукликка эришиш эса етук никоҳнинг шартидир. Муқаддас Китоб таълимоти Худонинг табиати ва феъл–атвори ҳақида ўргатади. Биз оила ва никоҳга оид масалаларни айнан шу китобдан ўрганишни бошлашимиз керак. Шу тариқа Худо ҳақида чуқур билимга эга бўлиб, Унинг шафқатли қонуни никоҳ мақсади ва асоси ҳақида нима ўргатишни билиш учун, албатта, Унга мурожаат қиламиз. Аҳд - Илоҳий Ваъда Муқаддас Китобда Худонинг уч бирлиги табиати ота ва ўғил орасидаги муносабатлар орқали очиб берилган. Ота – Худо, Исо Масиҳ эса Унинг ягона Ўғли. Ер яратилмасданоқ, Ота Ўғли учун келин танлади. Бу келин – масиҳийлар жамоатидир. ”Шу пайт етти балога тўлдирилган етти косани ушлаган фариштадан бири олдимга келди ва мен билан гаплашиб: “бу ёққа кел, Қўзига келин бўладиган аёлни сенга кўрсатаман”-деди. Фаришта мени Илоҳий Руҳнинг таъсирида баланд, юксак бир тоққа олиб чиқди–да, менга кўкдан, Худо ҳузуридан тушаётган табаррук шаҳар-Қуддусни кўрсатди”(Ваҳий 21:9-10). Павлус бизга Масиҳ ва Унинг жамоати кўринишига қараб никоҳнинг аҳамиятини тўлиқ англаб етишимиз кераклигини ўргатади. Бу буюк сир, дейди Павлус. Агар ўғил ота-онани ташлаб бирор қизга уйланса, Масиҳ ва Унинг жамоати ўртасидаги муносабатга ўхшаш никоҳ қурган бўлади. Турмуш қай ҳолатда бўлишидан қатъий назар, бу муносабатларни доимо ўзида акс эттириб туради. Албатта никоҳнинг асоси аҳду-паймон билан қурилади. Худонинг бизга бўлган муносабати Янги Аҳдда ифодалаб берилган. Никоҳларимиз эса мана шу ҳақиқатнинг инъикосидир. Тақводор оилалар турмушининг асоси имонга асосланган. Уч бирлик кўринишидаги Худойимиз биз билан аҳд тузади ва уни сақлайди. Худо никоҳнинг шунақа усулини танладики, токи у орқали бандалар Уни улуғлай билсинлар. Феминистларнинг нотўғри таълимоти ва Аҳдда ифодаланган никоҳнинг табиатини талқин қилишда муҳим ролъ ўйнади. Жамоат тарихида улар Суверен Худо томонидан жамоатни тушунтириб беришга мажбур қилиш учун барбод этувчи бидъатлардан фойдаланиб келишган. Марционнинг бидъати жамоатни Муқаддас Китобнинг канонини, яъни қонун–қоидаларини аниклаб олишга туртки бўлди. Ариянинг бидъати эса Раббимиз Исо Масиҳнинг бутун илоҳий табиати ҳақидаги аниқ талқинларни кўрсатиб беришга жамоатни мажбур қилди. Бугунга келиб феминизм Аҳдда ёзилган никоҳга қарши чиқиб, яна ўша ҳолатни келтириб чиқаряпти. Агар бундай ёлғон тасаввурлар ғашни келтирадиган даражада бўлмаганда эди, табиий, одатдагидай “оқимга қараб оқишни” давом этиб яшайверардик. Улар ўзларини ҳақ деб билиб, сон-саноқсиз одамларни шу тамойил билан бошқариб келмоқдалар. Шундай бўлса ҳам, бирон–бир одат устида баҳслашилса, эски қолдиқлар тарафдори саросимага туша бошлайди. “Билмадим, тўғрисини айтсам, нега бундай қилганимни тушунтириб бера олмайман”,-дейди у. Келинг, эътиборимизни бир урф-одатга қаратайлик: икки ёш турмуш қураётган пайтда хотин эр фамилиясини олади. Нима учун хотин эр фамилиясини олади? Нима сабабдан Сюзан Миллер Сюзан Картерга айланади? Муқаддас Китобнинг талабими бу? Баъзи кишилар, Муқаддас Китобдан, Худо эр-хотинни ягона исм, яъни эр исми билан атаганини билиб ҳайратланишган. Бу далил эса бизнинг фамилия ўзгартириш одатимизга ҳам аҳднинг ҳақиқатлигига ҳам тўла асос бўла олади. “Бу Одам авлодларининг китобидир: Худо Одамни яратган кунида унга илоҳий сурат берди. У одамларни эркак ва хотин қилиб яратди. Уларни яратган кунининг ўзидаёқ муборак қилиб, уларга Одамзод номини берди” (Ибтидо 5:1-2). Курсив билан ажратиб ёзилган одам сўзи, эски иброний тилида Одам ато деган маънони билдиради. Бошқача қилиб айтганда, Худованд Одам ва унинг хотинини эркак ва аёл қилиб яратди ҳамда муборак қилиб, уларга Одамзод деб от қўйди. Бошданоқ аёл эрининг исми билан атала бошлаган. Худо унинг ўзигагина эмас, балки эри билан бирга Одам деб от қўйди. Одам барча ҳайвонларга от қўйиб бўлгач, биринчи марта ўзига мувофиқ мададкор йўқлигини пайқади. “одам ҳамма чорва туёқларига, ҳамма осмон паррандалари ва дашт ҳайвонларига от қўйиб бўлди, аммо одамга мувофиқ мададкор топилмади. Шунда Худованди Карим одамни қаттиқ уйқуга мубтало қилди. Одам ухлагач, унинг қовурғаларидан биттасини олди ва ўрнини эт билан қоплади” (Ибтидо 5:1-2). Одам ҳайвонларга исм берди, қадимда от қўйиш муҳим рол ўйнаган ва у исм эгасининг табиати ва феъл– атвори ҳақида маълум қилган. Ибтидода тасвирланган Одамнинг хотинига от қўйиш жараёни муҳим аҳамиятга эга, чунки одам ҳайвонларга от қўяётган пайтда, ўзига мувофиқ мададкор топа олмаган. Хотин яратилгандан сўнг Одам уни қабул қилди ва унга исм қўйди.Шунда одам: “мана, энди бу суяк менинг суякларимдан, бу эт менинг этимдандир. У хотин киши деб айтилади, (Ҳаво эмас, Ишшаҳ) зероки у эр кишидан олинган”,-деди. Шунинг учун киши ота-онасини қолдириб, ўз хотинига ёпишиб қолади ва иккови бир тан бўладилар” (Ибтидо 2:23-24). 24–оятда айтилишича, Одам ва Ишшаҳ (Ishshah) эр-хотинликнинг намунаси эдилар. Раббимиз Исо ажралиш ҳақида таълим берганда, Ибтидонинг биринчи бобида ёзилган яратилиш давридаги никох ҳақидаги оятга мурожаат қилади. У бизга, Худо эркак ва аёлни никоҳ орқали қўшганини ва У қўшганни ҳеч бир бандаси ажрата олмаслиги ҳақида ўргатди. Биз Ибтидода Худо Одам ато ва Момо Ҳавони алоҳида шахс қилиб бир-бирига никоҳлаган деб баҳслашишимиз мумкин. Аммо бу аргумент Масиҳ таълимотига зид, чунки У Момо |Ҳаво ва Одам Ато барча никоҳларнинг прообрази деб қаттиқ таъкидлаган эди. Худо уларни бир-бирига қўшиши - ҳар бир аҳду паймон қилган эркак ва аёлни ҳам бир-бирига қўшганини билдиради. Яратилиш давридаги никоҳ тузилишига оид яна бошқа далиллар ҳам мавжуд. Худо Одам Ато билан Момо Ҳавони яратган пайтда уларнинг жинсий яқинлашуви бўлмаган эди. Одам Ато ҳайвонлар ичида ўзига ўхшаш мададкор топа олмади. Зотан, бу ман қилинган эди. Ва ниҳоят, Худо Одам Ато учун ягона аёл яратиб берганда, бизга никоҳнинг бўлиши кераклигини аниқ қилиб кўрсатди. Полигамия, яъни кўп хотинлик Эски Аҳдда учраб туради. У Худодан эмас, балки инсондан келиб чиққан. Биринчи марта кўп хотинлик тўғрисида биз Ибтидонинг 4:19– оятида учратамиз. Лекин Ламакнинг бундай хатти–ҳаракатини Худо қўллаб–қувватлагани тўғрисида ишора ҳам қилинмаган. Асосийси шуки, полигамия на яратилишдаги никоҳга, на Янги Аҳддаги Масиҳ ва унинг жамоати кўринишига тўғри келади. Шундай қилиб, Ибтидодан олинган парча бизга Одам Ато хотинини қабул қилиб, уни ўз исми билан аташи барча кейинги никоҳларнинг кўриниши деб ҳисоблаш кераклигини ўргатади. “Шунинг учун одам ота-онасини қолдириб…” Ўша пайтда Одам Ато хотинига ҳали Ҳаво деб от қўймаган эди. Одам Ато хотинига икки маъноли от қўяди. Биринчиси Ishshah, яъни аёл, чунки у эркакнинг қовурғасидан яратилгандир. Иккинчиси эса– Chavvah, яъни ҳаёт берувчи, инглиз тилида Ева деб таржима қилинади. “Шундан сўнг Одам хотинининг исмини Ҳаво, яъни Барҳаёт қўйди, чунки у ҳамма ҳаёт эгаларининг онаси бўлди” (Ибтидо 3:20). Бу исмлар аёлнинг кимлиги ҳақида маълумот беради. Биринчиси аёлнинг эркакдан яратилгани, яъни эркакка боғлиқ тарафи борлиги тўғрисида гувоҳлик беряпти. Иккинчиси эса, аксинча, эркакнинг аёлга боғлиқлиги, яъни ҳар бир эркак аёлдан туғилишини кўрсатяпти. Минг йил ўтгач, ҳаворий Павлус бизга турмуш қуришда мана шу икки ҳақиқатни эсда тутишимизни таъкидлайди. Ҳар бир аёл нафақат Ishshah (аёл), балки Chavvah (барҳаёт, яъни Ева) ҳамдирлар. “Ҳар ҳолда, Раббимиз назарида хотин эркакдан мустақил эмас ва эркак ҳам хотиндан мустақил эмас. Хотин эркакдан яратилгани тўғри, лекин эркак хотиндан дунёга келиши ҳам тўғри. Зотан, ҳамма нарса Худодандир” (1Коринф 11:11-12). Павлуснинг фикри Ибтидодаги оятга ўхшаб бир хил маънони англатмоқда. Хотин эркакдан яратилгани рост, лекин эркак хотиндан дунёга келиши ҳам рост. Зотан ҳамма нарса Худодандир. Худо, дастлаб, бизнинг бобо калонларимизни умумий қилиб Одам деб атаган. Ҳозир ҳам Одам сўзи умуман инсон ва барча инсониятни англатади. Табиийки, аёл бундан мустасно эмас. Феминист аёллар қизлик фамилиясини сақлаб қолиш учун эрининг фамилиясига ўтишни рад этадилар. Бу оддийгина мулоҳазасизлик эмас, балки Худога қарши жиддий исёндир. Сюзан Миллер эрининг фамилиясига ўтиб, Роберт Картер хоним бўлишини унинг оддийгина урф-одатга бўйсуниши деб бўлмайди. Бу илоҳий ваъданинг кафолатидир. Биз никоҳнинг тузилишини (схема) бошланғич асос қилиб олиб унинг асосий мақсадига ўтишимиз мумкин. Муқаддас Китобда никоҳнинг учта ерга хос сабаблари кўрсатилган: ёрдамчига бўлган эҳтиёж, насл яратишга бўлган эҳтиёж ва зино қилмаслик ҳақида огоҳлантирув. Дўст ва мададкор Худо Одамни боққа қўйиб унга буйруқ берди. Аммо одам буйруқни ёлғиз ўзи бажара олмади. У ёрдамга муҳтож бўлганлиги учун ҳам унга муносиб аёл яратилди. У тупроқдан ҳар хил дашт ҳайвонини, кўкда учувчи ҳар хил паррандани ясади ва уларга от қўйиш мақсадида одамнинг олдига келтирди. Одам эса ҳар бир жонли махлуққа от қўйди ва ўша махлуқнинг оти шундай бўлди. Одам ҳамма чорва туёқларига, ҳамма осмон паррандалари ва дапилмади. Шунда Худованди Карим одамни қаттиқ уйқуга мубтало қилдию Одам ухлаб қолгач, унинг қовурғаларидан биттасини олди ва ўрнини эт Билан қоплади. Одамнинг қовурғасидан Худованди Карим бир хотин барпо қилиб, уни одамнинг олдига олиб келди. Шунда одам: “мана, энди бу суяк менинг суякларимдан, бу эт менинг этимдандир. У хотин киши дкб айтилади, зкроки у эр кишидан олинган”, - деди. Шунинг учун киши ота-онасини қолдириб, ўз хотинига ёпишиб қолади ва иккови бир тан бўладилар (Ибтидо 2:19-24). Биз, Одам Атонинг ҳайвонларга от қўйиши билан кейинги “аммо унга мувофиқ мададкор топилмади” деган гапларнинг маъноси орасидаги боғлиқликка аҳамият беришимиз керак. Ҳозирги пайтда одамлар от қўйишни оддий бир ҳол деб ўйлашади. Аммо Одам Ато ҳайвонларга от қўйганда уларнинг кўринишига мос равишда от қўйди. Юқорида айтиб ўтилганидек, Одам тушундики, унга муносиб мададкор топилмади, чунки ҳеч бир жонзод унга ўхшаб яратилмаган эди. У ҳеч кимни мададкорим деб айта олмас эди. Оятдаги ушбу парчадан олдин Худо одамнинг ёлғиз бўлиши яхши эмас, деди. У бутун яратиш фаолияти жараёнида яратганларига қараб, уларнинг яхшилигини эълон қилиб турди. Шак-шубҳасизки, Яратганнинг оғзидан янграб чиққан ушбу сўзлар фаолиятнинг ниҳоясига етганлигини билдиради. Аммо Худо одамнинг ёлғиз бўлиши ёмон эканлигини айтиши яратиш фаолиятнинг тугамаганлигини аниқ кўрсатади. “Яна Худованди Карим: “Одамнинг ёлғиз бўлиши яхши эмас, энди унга муносиб мададкор яратаман”,-деди (Ибтидо 2:18). Одам мукаммал инсон эмас эди, чунки ўзига ўхшаган дўст, мададкор етишмас эди. Янги Аҳд бу мавзуга янада кўпроқ аниқлик киритади. “Яна эркак хотин учун эмас, балки хотин эркак учун яратилган” (1 Коринф 11:9). Одам Ато ва Момо Ҳавонинг яратилиш жараёнидаги кетма-кетлик аёл ва эркакнинг бир– бирига мослаб яратилганини англатиб турибди. Улар бир–бирларига турли истак ва кўринишда муҳтож бўлганлар. Эркак аёлнинг ёрдамига муҳтож бўлса, аёл унга ёрдам бериши керак. Худонинг никоҳни яратишдан мақсади, токи одам ер юзида дўстига эга бўлиб, ерда ҳоким бўлиб яшашсин. Худо одамзодни дуо қилиб, Ер юзини тўлғазишни ва уни тобе қилишни буюрди. Аммо Одамнинг ёлғиз ўзи бу буйруқни бажаришга қодир эмас эди. Худонинг буйруғини бажариш учун унинг ўзига ўхшаш мададкори бўлиши керак эди. Худо эрга вазифасини кўрсатиб берди, хотиннинг вазифаси эса унга мадад беришдан иборатдир.Улар бир-бирларини тўлдириб туришарди. Солиҳ фарзандлар Эркакнинг ёлғиз ўзи фарзанд яратишга қодир эмаслиги аниқ ва равшан. Бу эса, никоҳ яралишига яна бир асосли сабаб бўла олади. Эркак Худонинг ер юзини тўлғазиш тўғрисидаги амрини аёлсиз бажаришга мутлақо ожиз. Малъакий Пайғамбар никоҳдан яна бир мақсад – муқаддас наслнинг марҳаматланишидир дейди. Худо бизга никоҳнинг яна бир мақсади насл қолдиришлигини аниқ қилиб айтган. Агар солиҳ йигит ва қиз никоҳланган бўлсалар, унда фарзандлари ҳам пок, яъни Худодан бўлиши керак. Бу Худонинг ҳоҳишидир. Малъакий пайғамбар эркак хотинини иззат қилиши муҳим эканлигини таъкидлаб, сўзига якун ясайди. Агар эр хотинига хиёнат қилса, бу, албатта келусида фарзандларга ўз таъсирини ўтказмай қўймайди. Никоҳдан асосий мақсад- болаларни тарбия қилиш эмас, балки Худодан пок насл яратишдир. Тана ҳиссиётларидан ҳимояланиш Одам Ато ҳали гуноҳга қўл урмаган эди, унинг на дўсти ва на мададкори бор эди. У ёлғиз ўзидан насл яратиб, кўпая олмас эди. Юқорида айтиб ўтилган никоҳнинг икала мақсадига ҳам гуноҳ аралашмаса ҳам бўлади. Аммо никоҳнинг учинчи сабаби тўғридан-тўғри гуноҳ ва васвасага боғлиқ. Ҳaворий Павлус бизга бу ҳақда шундай дейди: 2Лекин зинога йўл қуймаслик учун ҳар бир кишининг ўз хотини бўлсин ва ҳар хотиннинг ўз эри бўлсин. Эр ўз хотинига нисбатан ва хотин ўз эрига нисбатан эр-хотинлик вазифасини бажо келтирсин (1 Коринфликларга 7:2-3). Биз лаънатланган дунёда яшаяпмиз. Шундай экан, Масиҳийлар ҳаётида кўпинча ҳирсу ҳавас, зино ва фаҳшларга қарши курашлар учраб туради. Муқаддас Китоб, бизга шу сингари васвасаларни, фақатгина “Худога имон” келтириш орқали енгиб ўтиш мумкин эмаслигини ўргатади. Афсуски, кўпчилик учун танавий эҳтиросларга қарши курашиш нафас олиб чиқаришдан кўра машаққатлироқдир. Калом биз билан содир бўлаётган нарсалардан ҳайратланмаслигимиз ҳақида огоҳлантиради. Ҳаворий Павлус “жонга қарши курашадиган нафс эҳтиросларидан сақланишимизни…” айтади (1 Бутрус 2:11). Павлус масиҳийларга йўл-йўриқ кўрсатганда, айнан шу кучли ҳиссиётларни назарда тутиб гапиради: “5Шундай қилиб, ерга хос нафсингизни тийиб, фаҳшбозлик, нопоклик, ёмон ҳирсу-ҳаваслар ҳамда бутпарастлик билан тенг бўлган тамагирликни ўлдиринглар” (Колосаликларга 3:5). Худо масиҳийларга илтифот қилиб, танавий эҳтиросларга қарши тура олишлари учун имконият яратиб берди. Улар жинсий алоқада бўлишлари мумкин. Бундан улар нафсларини қондириш мақсадида етарлича фойдаланишлари керак. Бу усулдаги ҳимоя асосан эркаклар учун сон жиҳатидан кўпроқ бўлиши керак. Аёлларга эса, сифатли ҳимояланиш маъқулдир. Масиҳий жуфтлик никоҳнинг бош мақсади Худони улуғлашдан иборат эканини англаб етган бўлса, унда улар биринчи асосий қадамни босган бўладилар. Агар улар никоҳнинг иккинчи даражали мақсадини Каломдан аниқлашга интилсалар, унда Худо уларга Каломдан никоҳга оид тушунчаларни англаб етишларига куч беради. Шу билан бирга уларнинг уй-рўзғор ишларига доир мажбуриятларини аниқ қилиб кўрсатиб беради. 2- БОБ Ҳукмронлик ва обрў Муқаррар ҳукмронлик Калом ўқиганда масиҳийлар кўпинча аниқлик майли билан буйруқ майлини адаштиришади. Аниқлик майли далил ва исботни ифодалайди: малла рангли ўтирғич, кема оғиб кетди, юмалоқ қор. У нарсаларнинг ҳолати тўғрисида бизга маълумот беради. Буйруқ майли эса, аксинча, бизга нима қилишимиз тўғрисида маълумот беради. Масалан, эшикни ёп! компьютерни ўчир! йўл четига чиқ! Шу сингари “китоб стол устида”-деган гап аниқлик майли билан ифодаланган бўлиб, аниқ бир фактни кўрсатади. Кимдир: “Китобни стол устига қўй” деб айтса, бу –буйруқ ёки талаб бўлади. Биз бу машқдан фойдаланганимизнинг сабаби шуки, кўпчилик масиҳийлар Муқаддас Китобни тушунмайдилар. Чунки улар аниқлик майлини буйруқ майлига айлантирмоқчи бўладилар. Гап Хушхабарга бориб тақалганда, шаҳвоний қалб мамнуният билан худди шу хатога йўл қўяди. Хушхабар Буюк ҳақиқатни тасдиқлашдан бошқа нарса эмас–ку! Раббий илгари гуноҳкорларга нажот бериш учун хочда қилган ишини воизлар эълон қилишади. Гуноҳкор одамлар эса айни пайтда Хушхабарнинг моҳиятини бузиб кўрсатишга, биз қилган ишларимизга кўра нажот топамиз, деб даъват қилишга уринадилар. Худди шундай “грамматик” чалкашлик эрлар никоҳдаги ҳукмронлик ва обрў ҳақидаги Муқаддас Китоб таълимотини изоҳлашга уринганларида намоён бўлади. Каломда айтилишича, ”Масиҳ имонлилар жамоатининг боши бўлгани каби, эркак ҳам хотиннинг бошидир. Масиҳ ўз баданининг, яъни умматининг Халоскоридир” (Эфесликларга 5:23). Павлус, эркак аёлнинг устидан ҳоким бўлсин, деб ёзмаган. У эрнинг устун эканлигини аниқ қилиб кўрсатади. Ушбу оятда ҳаворий никоҳ қанақа бўлиши кераклиги тўғрисида йўл-йўриқ кўрсатмаган (бу ҳақда кейинги оятлар гапиради). Аниқроғи, у оилада эр- хотин ўртасидаги муносабатларнинг моҳияти ҳақида очиб беради. Никоҳ эрнинг хотин устидан ҳокимлиги билан аниқланади. Бошқача қилиб айтганда, оилада бошқарувчи бўлмаса, у оила бўлмайди. Бу билан Худо эрга амр бермаган деб бўлмайди. Кейинги оятларда биз эрларга ҳам муҳим амр борлигини кўрамиз. Уларга Исо жамоатни қандай севган бўлса, хотинларни ҳам шундай севиш буюрилган. Никоҳ табиатида улар устун бўлганликларига қараб, уларга хотин устидан ҳоким бўлиш ҳеч қаерда буюрилмаган. Агар эр хотинини севмаса, унинг ҳолига вой.! Ҳар ҳолда, у ўз ўрнини сақлаб қолиши керак. Агар эрлар бу амр ҳақида яхшилаб ўйлаб кўрсалар, бу уларга фойдалидир. Эр хотиннинг боши экан, унинг раҳбарлик ҳолатида бўлиши турган гап. У йўлбошчиликдан осонликча воз кеча олмайди. Оз бўлса–да, бу асосий мажбуриятдан воз кечса, Худога қарши иш қилган бўлади ва у Худо олдида ярамас раҳбар бўлиб қолади. Нима қилишидан ва қаерда бўлишидан қатъий назар, у доимо хотиннинг боши бўлиб қолиши керак. Мана шундай қилиб Худо никоҳни ўйлаб топган. У эр оиланинг боши эканлигини тасдиқлаш мақсадида бизни эркак ва аёл қилиб яратди. Агар эр солиҳ (художўй) бўлса, у оилани зулм билан бошқармайди. Агар эр ўз мажбуриятини бажаришдан бош тортса, бажарилмай тахланиб қолган вазифалари бутун оилага оғирлик қилади. Агар у уйини тарк қилса, унинг йўқлиги доимо эслатиб туради. Нечта бола тушлик дастурхони бўйида бўш ўриндиқ ҳокимлик қилган уйларда катта бўлган? Эр “латта” бўлиб, хотин уйни бошқарса, унда бу бахтсиз оиладир. Унда бу оила устидан унинг бош тортган вазифаси ҳокимлик қилади. Ҳаворий Павлус Эфесликларга мактубида, оила бошлиғи бўлган эр Масиҳ ва имонлилар жамоати муносабатлари тимсолини акс эттиради, деб ёзади. Дунёнинг ҳар бурчидаги никоҳ – Масиҳ ва жамоат муносабатининг манзарисидир. Худога қарши гуноҳ ва исён бу тимсолларни Масиҳга нисбатан ёлғон ва фитнага айлантирди. Эр ҳеч қачон Масиҳ ва жамоат тўғрисида ваъз қилишдан тўхтамайди. Агар эр Худога итоаткор бўлса, у ҳақиқатни ваъз қилади: агар у хотинини севмаса, бидъат ва ёлғонни бақириб айтади, аммо гувоҳлик беришда давом этаверади. Агар у хотинини ташлаб кетса, бу шуни кўрсатадики, Масиҳ ўз келинини ташлаб кетган бўлади, бу эса ёлғондир. Агар эр хотинига нисбатан шафқатсиз бўлиб, хотинини калтакласа, Масиҳ ҳам Ўз жамоатини шундай шафқатсиздир, деб айтади, бу ҳам битта ёлғондир. Агар эр бошқа аёл билан зино қилса, у шаккокдир. Қандай қилиб Масиҳ Ўз Келинидан бошқасини севиши мумкин?! Шуниси ҳайратланарлики, бир лаҳзалик лаззатдан хиёнаткор эрлар Масиҳнинг содиқлигини булғаши мумкин. Албатта, булар кескин сўзлардир. Балки изоҳларга ҳам қарамай, баъзи китобхонлар илгари ишлатилган ҳукмронлик сўзига салбий муносабатда бўлсалар керак. Бу далил шуни исботлайдики, масиҳий жамоатлари феминизм таъсирига – дунёвий эрлардан нафратланадиган ёки “силлиқланган” хушхабарга қанчалар берилганлигини яна бир марта исботлайди. Шундай бўлса–да, эркакнинг ҳукмронлигини инкор қилиб бўлмайди. Биз ҳам қуйидаги ҳукмронлик шаклини танлашимиз керак: севувчи ва содда ҳокимлик ёки нафратга тўла, бузғунчи зулм. Оилада эрнинг бош эканини инкор қилиш ернинг тортишиш қонунига зид ўлароқ, қоядан сакрашга ўхшайди. Ерга тушаётганимизда ҳеч қандай сабаб келтирмайсиз, аммо бу сабабларнинг арзимаслиги ерга тушганингизда маълум бўлади. Масиҳийлар феминизм билан тил топишишга қанчалар ҳаракат қилишмасин, Худо оламни яратаётганда борлиқни ўзгартира олмайди. Кейин уни қандай ўзгартирса бўлади? Эрнинг ҳозирги оиласи Худо яратган никоҳнинг ажралмас қисмидир. Муросасозлик фақат бир вазифани яхши бажаради – муросасозлик ўзи билан Худога қарши гуноҳ ва исённи олиб келади. Худога қаршилик қилиш эркакларга амрни – ўз хотинларини севишни бажаришга йўл бермайди. Бунинг натижаси қандай бўлади? Эрлар оила бошлиғи кафолатидан воз кечадилар. Натижада, Муқаддас Китобда айтилганидай, ўз хотинларини севмай қўядилар. Севги ва ҳурмат Иккинчи энг буюк амр ўз яқинларимизни худди ўзимизни севгандай севишимизни талаб этади. “Қўшнингизни ўзингизни севгандай севишингиз лозим” (Марк 12:31). Албатта, агар бизнинг яқинимиз ким деб сўрасак, ўша ёнимизда турган одам эканини Исо айтади. Масал: яқининг – бу нафақат йўлда кетаётган йўловчи, балки ўзинг билан бир уйда яшаётган одамлардир, деб тушунтиради. Муқаддас Китоб қатъий эр–хотин севгисини талаб қилади. Муқаддас Китобда эрларга ва уларнинг хотинларига алоқадор амрлар берилганда, бу амрларнинг мазмуний урғуси бир–биридан тубдан фарқ қилади. Масалан, Муқаддас Китобнинг бирон жойида хотинларга, эрларингизни севинглар, деган алоҳида аҳд берилмаган. Бир оятда кекса аёлларга, ёш аёлларга эрларини қандай севиш кераклигини ўргатинглар, деб айтилган. Аммо бу оятда қўшма сўз ишлатилган бўлиб, севгини англатувчи сўзнинг остида меҳрибонлик маъноси ётади. Аёллардан ҳурмат талаб қилинади. “Хулласи калом, ҳар бир эр ўз хотинини ўзини ўзи севгандай севсин. Хотин ҳам эрини ҳурмат қилсин” (Эфес. 5:33).Эркакларга эса, аксинча, хотинларингизни қўлларингиздан келгунча севинглар, деб амр қилинган. Мисол тариқасида иккита воқеа келтирилган. Бу воқеаларда эрлардан катта фидокорлик талаб қилинади. Биринчидан, эрлар ўз хотинларини худди ўзларининг таналарини севгандай севишлари керак: “Шундай қилиб, эркаклар ўз хотинларини ўз таналарини севгандай севишлари керак. Ўз хотинини севган ўзини ўзи севади” (Эфес. 5:28). Павлус ҳам, ҳали ҳеч ким ўзини ўзи ёмон кўрмаган, деб таълим беради. Биз шу олий ўлчов билан бир–биримизга бўлган муносабатимизни ўлчашимиз керак. Шунингдек, эр ўз фаровонлиги учун қанчалик ташвишланса, ўз хотинининг фаровонлиги учун ҳам шунчалик ташвишланиши лозим. Никоҳнинг олтин қоидаси шудир. Иккинчидан, Масиҳ жамоатни қандай севса, эрлар ўз хотинларини худди шундай севишлари шарт. “Эй эрлар, Масиҳ имонлилар жамоатини севиб, улар учун Ўзини қандай фидо қилган бўлса, сизлар ҳам хотинларингизни шундай севинглар” (Эфес. 5:25). Муқаддас Ёзув бизнинг мажбуриятларимизни аниқ баён қилиб беради. Хотинлар ўзларининг эрларини ҳурмат қилишлари, эрлар ҳам хотинларини севишлари лозим. Аммо бу ҳали ҳаммаси эмас. Биз бу талаблар устида фикр юритган ва эр–хотинлар бир–бирларига қандай муносабатда бўлишларини кузатганимизда, Худо талаб қилаётган, олиш ва бериш зарур бўлган нарсалар орасида уйғунликни кўрамиз. Амрларда бизнинг заифликларимиз ҳам ҳисобга олинган. Эркаклар хотинларга нисбатан ўз вазифаларини бажаришлари керак, яъни уларни севишлари лозим. Аммо одатда эркаклар ўз севгиларини ошкор қилавермайдилар. Кунларнинг бирида Клайв Льюис шуни билдики, аёлларнинг ўйлашларича, севги – бу ўз қийинчиликларини бошқалар елкасига ағдариш экан. (Бу Муқаддас Китобдаги маънога анча яқин.) Айни пайтда эркакларнинг ўйлашларича, севиш – бошқаларга кўнгилсизлик орттирмаслик экан. Эркаклар бу соҳада ўзлари устида кўп ишлашлари лозим. Муқаддас Ёзув ҳам уларни шунга ундайди. Гарчи эри турган–битгани овсар эканига ишонса ҳам, хотин эрини севиши, у учун ўзини ўққа–чўққа уриши мумкин. Аёллар сева оладилар, аммо улардан талаб қилинадиган асосий нарса – ўз эрларини ҳурмат қила олиш кўникмасини ҳосил қилишларидир. Тақводор аёллар бир жойга йиғилганларида (Муқаддас Китобни ўрганиш ёки биргаликда ибодат қилиш учун) кўпинча эрлари тўғрисида ҳурматсизлик билан гапирадилар. Кейин эса, овқат қилишим керак, уйимни йиғиштиришим керак, болаларим ёлғиз қолди, деб уйларига шошадилар. Нега? Чунки улар ўз эрларини севадилар. Бунинг ҳеч қандай ёмон жойи йўқ. Аммо Худо талаб қиладиган ҳурматни севги билан алмаштириш нотўғри бўларди. Бошқа томондан, эркакларни хотинлари ҳурмат қилишларига, аёлларни эса эрлари севишларига муҳтожлик сезадилар. Муқаддас Китоб, жамоат оқсоқоллари қўй боқишлари ҳақида гапирганда, кўйлар озуқага муҳтож, деган мантиқий хулоса келиб чиқади. Агар аёллар эркакларни ҳурмат қилишига Муқаддас Китоб катта аҳамият берса, унда, демак, эрлар ҳурматга муҳтождирлар. Аёлларга нисбатан ҳам шу қоида адолатлидир. Агар Муқаддас Китоб эрлардан хотинларига севгини талаб қилар экан, биз ишонч билан, хотинлар севгига муҳтождирлар, деб айта оламиз. Биз қийинчиликларни бошдан кечирамиз, чунки Муқаддас Китоб ўгитларига амал қилмаймиз. Эркак севгисини аёлга изҳор қилар экан (сўз билан ёки бошқа тарзда), аёлга: “Менинг сенга садоқатим аҳд мажбуриятидир”, деб эркак уни ишонтириши керак. Эркак аёлни таъминлайди, иситади ва боқади, аёлга ўзини қурбон қилади ва ҳоказо. Аёл эса, эрим мени севади, деб ишонч ҳосил қилсин. Аёл эркакнинг севгисига муҳтож. Хотин эрини ҳурмат қилса, уларнинг муносабатлари бошқача тарзда юз беради. Аёл муносабатларнинг мустаҳкамлигига диққат–эътиборни қаратиш ўрнига, хотин эрини ҳурмат қилиб, унинг қобилиятига – эр виждонан ишлаётганига, қачон уйга келишига, болаларга қанчалар сабр–тоқатли эканига диққат қаратадиган бўлади. Майда–чуйда арзимас нарсалар келишмовчиликларга сабаб бўлиши мумкин. Чунки эр :“Ишда ушланиб қолишим мумкин”, деб ўйлайди, хотин эса: “Эрим яхши ишламайди”, деб ҳисоблайди. Аммо барибир, хотинлар эрларига ҳурмат кўрсатишлари, эрлар эса хотинларига нисбатан севгиларини намоён қилишлари лозим. Сабаби – эр ёки хотин шундай муносабатга лойиқ эканликлари учун эмас, балки Худо шуни талаб қилади. Худо эр–хотинлар учун улар лойиқ бўлганларидан кўра кўпроқ нарса талаб қилишини унутмаслик керак. Аёл эркак учун яратилган Олдинги бобда биз никоҳнинг илоҳий томондан қатъийлашувини кўриб чиқдик ва оила инсоният яратилгандан буён мавжуд эканини кўрдик. Инсоннинг биттаси яратилганда, Худо Ўз ишига назар солиб, шундай деди: “Одамнинг ёлғиз бўлиши яхши эмас, унга муносиб шерик яратаман” (Ибтидо 2:18). Худо дунёни яратаётиб, эркак яратилгунга қадар ўзининг барча яратганлари яхши бўлганини таъкидлаган. Ўша лаҳзада Одам бир ёузи ёлғиз бўлса, бу яхши эмаслигини Худо билган. Худо Одамни яратди ва унга аниқ топшириқ берди: “Парвардигор Эгамиз, бу одам боққа ишлов берсин, парвариш қилсин, деб уни Адан боғига жойлаштирди” (Ибтидо 2:15). Одам ато нафақат Адан боғини парвариш қилиб, уни асраши керак эди, балки инсонни кўпайтириши ва ер юзини тўлдириши ҳам керак эди. У ёрдамчига аниқ муҳтож бўлган, чунки у алоҳида ҳолда ўзига ўхшашларни ярата олмасди. Одам атога ер юзида ҳукмронлик қилиш буюрилган ва бу буйруқни бажариш учун у кўп сонли авлодларнинг ёрдамига муҳтож эди. Момо Ҳаво Одам атога нафақат инсонни кўпайтиришда, балки Худо белгилаб берган ёрдамчи вазифасини ҳам ўташи керак эди. Одам атога ёрдам керак бўлишини Худо азалдан биларди. Худо тўсатдан аёлга ҳаёт беришни истаб қолгани учун, у кейин яратилмади. Худонинг мақсади – оилада обрўни абадий ўрнатиш эди. Павлус бу ҳақда оддийгина сўз юритади: “Эркак хотиндан эмас, балки хотин эркакдан бунёд бўлган. Яна эркак хотин учун эмас, балки хотин эркак учун яратилган” (1Кор. 11:8–9). Бошқача қилиб айтганда, яратишнинг кетма–кетлиги шундан далолат берадики, Одам ато Момо Ҳаво учун эмас, балки Момо Ҳаво Одам ато учун яратилган. Бунинг устига, Павлус ҳам ана шунга ишора қилиб, Одам ато билан Момо Ҳавонинг муносабатлари фақат уларнинг ўзларигагина тааллуқли эмаслигини кўрсатади. Илгари айтиб ўтилганидай, улар ўзларидан сўнгги барча никоҳлар учун намунадирлар. Ана шу модел бутун инсоният учун меъёр бўлиб қолди. Бунинг моҳияти эса Худонинг мақсадига бориб тақалади: бизнинг хулосаларимиз яратилиш ишининг хронологик тартибигагина асосланмайди. Дунёда ёшлари ўз эрлариникидан катта бўлган аёллар кўп (улар эрларидан олдин туғилганлар). Аммо бу далил Одам атодан кейин Момо Ҳаво яратилганда ўрнатилган тартибни бекор қила олмайди. Павлус Одам ато билан Момо Ҳаводан кейин минг йиллар кейин яшаган Коринфлик эрлар ва хотинларга никоҳнинг илоҳий тасдиқланиши тамойилларини қўллайди. Биз ҳам Коринфликларга Мактуб ёзилгандан сўнг минг йиллардан кейин яшаётган бўлсак–да, бу қоида никоҳдан ўтаётган кейинги авлод хотинлари ва эрлари учун ўз кучини йўқотмайди. Никоҳнинг илоҳий белгиланиши – барча эрлар муайян топшириқни бажаришга даъват қилинганларини билдиради. Уларнинг хотинлари эса эрларга ёрдам бериш ва ўзларига юклатилган юмушларни бажаришда уларни қўллаб–қувватлашлари учун даъват қилинган. Эркак Худо томонидан оилага бошлиқ қилиб қўйилган. Худонинг назарида эр ўзига юклатилган меҳнати билан баҳоланади, бу эса худди аёл ўзига юклатилган вазифани бажарганда, эри томонидан баҳоланганга ўхшайди. Шунинг учун ҳам эркак ҳам ўз меҳнати учун, ҳам хотини учун масъулдир. Бу фикр, табиийки, эркаклар ва аёллар лавозим пиллапояларига эришишда тенг ҳуқуқлидир, деган мавжуд фикрларга зиддир. Афсуски, бу ғоя замонавий Инжил жамоатлари ҳали ҳам мавжуд ва бу фикр Муқаддас Китобга тамомила қаршидир. Аммо бу ғояни феминистлар (аёллар) эмас, балки хотинлари масъулиятини ўзларидан соқит қилган эркаклар яратганлар. Маданиятимизнинг энг муҳим муаммоларидан бири – масиҳий эрнинг ландовурга айланиб қолишидир. Эркаклар Худо томонидан ато қилинган куч, ҳукмронлик ва нуфуздан воз кечганлар. Эркаклар оиладаги ўзларининг вазифаларини бажаришни ва ташаббусни қўлларига олишни истамайдилар, чунки улар вазиятдан чиқишнинг осонроқ йўлини топганлар. Худонинг топшириғини бажариш катта кучни талаб қилади, бунинг учун эркаклар зўр бериб ишлашлари керак. Бу дегани – эрлар хотинларига қаттиққўл бўлишлари керак, деган эмас. Бу дегани – улар хотинлари учун меҳнат қилишлари керак – деганидир. Эркаклар ва аёллар ишни турлича қабул қиладилар. Демак, уларнинг ҳукмронликка нуқтаи назарлари ҳам бошқача. Феминизм маддоҳларининг тажовузларига қарамай, бу одатдаги ҳолат деб ҳисобланади. Бетавфиқ одамлар томонидан яратилган феминистик таълимот кўпгина аёлларни ишчилар сафини тўлдиришга мажбур қилди. Аммо бу таълимот ролларнинг тақсимланишини заррача бўлса–да, ўзгартира олмади. Чунки бирон нарсани ўзгартиришни бу таълимот уддасидан чиқолмайди. Кўп муассасаларда ишчи аёллар сони эркак ишчилардан кўп бўлса–да, бошқарув илгаригидай эркаклар қўлида. Аёлларнинг тенг ҳуқуқлилиги ҳақидаги чиройли сўзлар ёрдамида уларни уйдан ташқаридаги ишга жалб қилишди. Аёллар иккинчи ишларига бордилару аммо эрларни биринчи ишларининг оғирлигини бўлишишга мажбур қила олишмади. Аёл илгаригидай кир ювади, овқат пиширади, худбин эркак эса аёлнинг “озод бўлганидан” фойдаланади ва баъзида ахлат челагини чиқариб тўкканини айтмаганда жонини қийнамасдан, икки баравар маошни олади. Биз шуни тан олишимиз керакки, эркакнинг хотини устидан тақводорларча ҳукмронлигининг илоҳий модели чуқур маънога эгадир. Ягона муқобил – бу аёлларнинг эркаклар томонидан ғирромлик билан эзилишидир. Бу – аёллар кўп масалаларда эркаклардан кўра билимсизроқ деганини англатмайди. Гайка ключи билан мих қоқишда фойдаланиш мумкин, аммо ключ шу иш учун яратилмаган. Аёллар уйдан ташқарида кўп ишларни яхши бажарадилар. Аммо кимнингдир шу ишни яхши қила олиши ҳақидаги фикри аёлни шу ишни яхши қилишига Худо чорлаган дегани эмас. Аёл уйда кўп ишни қила олади, бундан ўзи қониқиш ҳиссини туяди. Унинг эри ҳам шу ишни қила олади. Аммо бу иш эр учун азобга айланади. Эркак бу ишдан лаззат олмайди. Чунки эркак ва аёл уй ишларини бажаришга бирдай даъват қилинмаганлар. Коринфликларга биринчи мактубнинг 11–бобида Павлус эркакларда Худодан қўрқув ва ҳаяжонга сабаб бўладиган фикрни айтади: аёл эркакка ёрдамчи қилиб яратилган. Бирон нарса Муқаддас Китоб ҳақиқатларига нисбатан жоҳиллик – итоаткорлик тўғрисида ҳазил–ҳузул ва шу сингари нарсаларчалик ҳақоратли эмас Бундай муносабат Муқаддас Китобга нисбатан асло мумкин эмас. Эркак киши ўзининг нима учун яратилганини ва қандай вазифага даъват қилинганлигини тушунганда, у ҳайратда қолади ва бу унга қаттиқ таъсир қилади (Эфес. 2:10). Агар кейинчалик у ўзининг ёрдамга муҳтожлигини англаб етса, бу борада унга Худодан қўрқув таъсир қилса, бундай пайтларда у ўзини аҳмоқдай тутади. Демак, эрлар хотинлари туфайли ўзларининг аҳволини мустаҳкамлашлари керак. Нопок одамлар бошқалар туфайли эмас, ўзларининг худбин истаклари туфайли кучаяди. Художўй эр хотинидан олиш учун эмас, балки унга бериш учун ўз кучидан фойдаланади. Тўғри йўлга қўйилган муносабатлар орқали эркак ўзининг Худо томонидан муайян топшириқларни бажариш учун, хотини эса бу борада унга ёрдам бериш яратилганлигини билади. Эр Худони шарафлаш учун яратилган, хотин эса, буни айтиш қанчалар ваҳимали бўлмасин, эркак учун яратилган (1Кор. 11:7–8). Масъулият Биз – Худо томонидан муайян ўзаро муносабатлар ҳадя қилинган одамлар, феминизмнинг ёлғон таълимоти қанчалар ҳалокатли эканини тушунамиз. Биз аслида феминизмни аёллар ўйлаб топмаганларини ҳам билиб олишимиз лозим. Феминистлар ҳаракати аёлларни бирлаштирса–да, уларнинг йўлбошчилари бор–йўғи эркакларнинг ёлғончиликларини беркитишади, холос. Феминизмнинг асоси – бу икки турли эркакларнинг маҳсули сифатида юзага келган: бир тури – бошқаларни ҳалокатга олиб борадиган ва эзиб ташлайдиган; иккинчи тури – “латта” одамларнинг самараси. Худонинг ниятига кўра, эркаклар доимо, хотинлар хоҳлайдиларми ёки йўқми, бундан қатъий назар, “аёллар шоҳлиги”да содир бўлаётган ҳодисалар учун жавобгардирлар. Демак, феминизм – бу ҳаётдан қониқмаган аёллар ўйлаб топган нарсалар эмас. Феминизм – бетавфиқ эркаклар ўйлаб топган ғоядир. Агар эр–хотин оила ва никоҳ масалалари бўйича ёрдам сўраб консультантга мурожаат қилса, мен, барча муаммолар учун масъулият тўлиғича эркакнинг зиммасига тушади, деб ҳисоблайман. Баъзилар бу масалада менга эътироз билдиришади. Аммо масъулият ва айб ўртасига тенглик белгисини қўйиш керак эмас. Агар аёл эрига хиёнат қилса, унда, шубҳасиз, у хиёнатда айбдор, аммо бунинг жавобгарлиги эркакка тушади. Мисол учун буйруққа бўйсунмай ярим тунда кемани саёз жойга ўтирғизиб қўйган ёш курсантни тасаввур қилинг. Капитан ва штурман бу пайтда ухлашаётган, курсантнинг масъулиятсиз ҳаракатига ҳеч қандай алоқадор эмаслар. Охир–оқибатда бу иш учун ким жазоланади? Албатта, бу иш учун капитан билан штурман жавоб беришади. Уларнинг лавозим пиллапояларига интилишларига чек қўйилди, курсант эса ярим йилдан кейин хизматни тугатиб қирғоққа қайтади. Кўпчиликка бу воқеа адолатсиз бўлиб туюлиши мумкин, аммо дунё шундай қурилган. Курсант айбдор, капитан эса жавоб беради. Масъулият тушунилмаган жойда ҳокимият ўз маъносини йўқотади ва зулмга айланади. Эрлар ўз хотинлари учун жавобгардирлар. Худди Масиҳ Жамоатнинг бошлиғи бўлгани каби, улар ҳам хотинларига бошлиқдирлар. Эр ичган қасам унинг зиммасига ўз уйи ва оиласи учун масъулиятни юклайди. Бу – золим эрлар ҳам, латта эрлар ҳам ўз оилаларидаги муаммолар учун масъул эканликларини англатади. Агар масиҳийлар ўз хотинларини худди Масиҳ Жамоатни севгандай севсалар, улар хотинларини тўғри йўлга солиб, ўзлари қилаётган ишлари учун хотинларнинг қўлларидан келадиган ёрдамни олганларида эди, жамоатда феминистлик кайфиятларига жой қолмаган бўлар эди. Худо берган нуфуздан бош тортадиган ёки ундан уяладиган масиҳийлар ўз хотинларини ҳимоясиз қолдирадилар. Заиф идишлар Эркаклар хотинлари билан қандай яшашлари кераклиги ҳақида Муқаддас Китоб аниқ кўрсатмалар беради. Эркакларга, эътиборли ва ғамхўр бўлинг, деб талаб қўйилган. Бу жумлани ўқиган замонавий китобхон ўзини йўқотиб қўяди. “Сиз, эрлар ҳам хотинларингиз заиф жинсдан эканлигини ҳисобга олиб, улар билан оқилона муносабатда бўлинглар. Улар ҳам абадий ҳаёт иноятидан баҳраманд бўлгани учун, уларни ҳурматга сазовор ҳисобланг ва ибодатларингизга халал берманглар” (1Бут. 3:7). Муқаддас Китобда айтилишича, хотин маълум маънода жуда заиф идишдир. Эр, албатта, унга ҳурмат кўрсатиши керак. У Худо томонидан хотинига берилган итоаткорликни суиистеъмол қилмаслиги керак. “Хотинга айтди: Ҳомиладорлигингда ғоят азоб бераман, Машаққат ила бола туғасан. Аммо эрингни қўмсайверасан, Эринг эса ҳоким бўлади сенинг устингдан” (Ибтидо 3:16). Никоҳда одам феъл–атворининг хусусиятлари аниқроқ намоён бўлади. Оилавий муаммолар кўпинча никоҳдан анча йиллар олдин пайдо бўлади. Масалан, улғайиб бораётган болалар ота–оналари ўртасидаги муносабатларни кузатадилар. Улар мактабдаги хулқ–атворнинг аниқ моделини ҳам кўрадилар. Улар кучлилар ва кучсизлар муносабатлари ҳақида кўп ёлғон гапларни эшитадилар. Одамлар ёлғон таълимотни ўзлаштириб оладилар ва бемаъни намуналарга риоя қиладилар. Кейин эса турмуш қурадилару бунинг натижаси фожиа билан тугайди. Бутрус пайғамбар аёлларнинг эркаклардан ожиз эканликларини худди бор нарсадай қабул қилади. Ҳозирги дунё бу фикрни феминизм таъсири остида худди жинсий алоқага оид китобларда чоп қилинаётган жинсий муносабатларга оид вайсақилик каби чипакка чиқаряпти. У жуда бўлмаганда, қисман ҳақдир. Жинсий алоқага оид гапларни гуноҳ деб атаб, Муқаддас Китобни гуноҳ китоб деб тасдиқлаш адолатли бўларди, аммо жинсий алоқага оид гапларни том маънода гуноҳ деб ишонч билан айтиб бўлмайди. Чунки гуноҳни фақат Худо томонидан берилган қонунга мувофиқ белгилаш мумкин, эр ёки хотинга берилган қонун бўйича эмас. Муқаддас Китобга кўра, эркакнинг аёлдан кучлироқ эканлиги асло гуноҳ эмас. Бу кучдан Худо белгилаган кўрсатмаларга мувофиқ фойдаланмаслик гуноҳдир. Бутрус бир неча оятларда эркаклар учун тақлид қилса бўладиган намуна беради: “Худо сизларни ана шу мақсадда даъват этган. Масиҳ ҳам: «Менинг изимдан юринглар», деб сизлар учун азоб чекиб намуна бўлди” (1Бут. 2:21). Шундан кейин у: “Масиҳдан ибрат олиб, сиз, хотинлар ҳам ўз эрларингизга бўйсунинглар. Худо каломига ишонмайдиган баъзи кишилар сиз – аёлларнинг ор-номусли, покдомон хулқ-атворингизни кўриб, имон ҳақида бирон сўз айтилмасданоқ қойил қолсинлар” (1Бут.3:1) дейди. Бундан сўнг эса у эрлар ҳам ўз хотинларига ақл билан муносабатда бўлишларини талаб этади. Бу ерда калит сўз – ҳам. Эрлар билан хотинлар бир–бирларига муносабатда Масиҳдай бўлишлари керак. Аммо Худо берган қоида шунга мажбур қиладики, эркакни ўз хотинига нисбатан хотин ўз эрига муносабатда бўлгандай муносабатда бўлмасликка мажбур қилади. Одатда эркакларга заифлик шараф келтирмайди. Фақат эркаклар компанияси йиғилганда, одатда мусобақа руҳи ҳукмрон бўлади. Рақобат юзага келган зоҳоти, эркаклар одатда дарҳол рақибларининг заиф томонларидан фойдаланадилар. Агар Америка футболи бўйича команданинг мураббийси рақибнинг чап ярим ҳимоячиси заиф ўйинчи эканини билиб қолса, у бутун ўйинни майдоннинг чап томонига сафарбар қилган бўларди. Эркакларга бошқаларнинг заиф томонларидан фойдаланиш хос, америкаликлар эса мусобақа руҳидан завқ оладилар. Агар оилада қандайдир муаммо туғилса, эркакларда қарама–қаршилик ва хотин билан мусобақалашиш руҳи пайдо бўлади. Тасаввур қилинг: эр билан хотин бир масалада тил топиша олмадилар. Хафа бўлган хотин ўз фикрини баён қилади. Бунга эр қуйидагича эътироз билдиради: “Умримда бунақа аҳмоқона гапни эшитмаган эдим!” У хотинига худди рақибнинг чап ярим ҳимоячиси каби муносабатда бўлади. Шундай муносабатда бўлиб, у хотинидан фойдаланади. Аммо Бутрус камчиликдан фойдаланишни талаб қилмайди, балки “Унга ҳурмат кўрсатинг” дейди. Демак, Муқаддас Китобнинг бу кўрсатмасига ҳамманинг итоат қилишини кузатамиз: эрлар хотинларининг заиф томонларини кўрсалар, улар қандай қилиб шундан фойдаланиш ҳақида ўйлайдилар. Эркак унинг хотинига азоб бераётган гуноҳга ботиши мумкин, аммо худди бульдозер каби унга таъсир кўрсатишда давом қилади. Хотин ўзини гуноҳкор сезиб чекинади. Эркаклар ўзларини ҳақ деб ҳисоблайдиларми ёки ноҳақ дебми – бундан қатъий назар, ўз хотинларини камситаверадилар, айниқса, хотинлари ноҳақ бўлган пайтларда. Аслида кўп эркаклар мусобақа руҳи билан шунчалик бандларки, улар Бутруснинг аёллар заифликлари ҳақидаги сўзларини эшитмайдилар ҳам. Аммо нима яхши – чанами ёки чинни пиёлами? Уларнинг қайси бири мусобақада ғолиб чиқади? Эркаклар одатда, куч–қудратни ҳурмат қиладилар, заифликни эса унчалик ҳурмат қилмайдилар. Биз буни спорт майдончасида ҳам кузатамиз. Икки эркак курашади, бири иккинчисини уради, буниси йиқилади. Курашдан сўнг улар яна яқин дўст бўладилар. Улардан бири иккинчисининг кучини ҳурмат қилади. Иккинчиси эса ўз навбатида курашни бошлагани учун биринчисини ҳурмат қилади. Эркаклар заифликни ҳурмат қилишларини англашлари учун хотинларининг заифлиги уларнинг ҳам заифлиги эканини тушунишлари керак. Хотин ҳам ҳузур–ҳаловатли ҳаётнинг меросхўридир. Хотиннинг заифлиги – эрнинг ҳам заифлигидир. Хотин эрнинг рақиби эмас, заифлик унинг командасига, унинг ўз оиласига тааллуқли. Бир куни бир одам билан танишиб қолдим. Болалари онасининг гапига эмас, отасининг гапига итоат этишини билиб, хурсанд бўлдим. Болалари онасининг гапига кирмасдан, отасига итоат этишлари унга ёқаркан. У ўзини болалар тарбияси бўйича хотинидан ғолиб чиқаётган енгил атлетикачи каби тутарди. Аммо болалар оналарининг гапларига қулоқ солмас эканлар, бу – ўрнатилган тартибнинг мукаммал эмаслигини кўрсатарди. Хотиннинг муаммоси эрнинг ҳам муаммоси эди. Ота хотинининг оиладаги нуфузини ошириш учун жавобгардир. Эрнинг кучи хотиннинг ҳам кучи бўлиши учун, хотиннинг заифлиги эрнинг ҳам заифлиги деб тан олиниши керак. Хотининг кучи – унинг заифлигидадир, у эрнинг кучи бўлиши лозим. Эрнинг заифлиги унинг кучидир, у мағлуб бўлиб хотиннинг кучига айланади. Тенглаштириш Барча инсоний маданиятлар пастдан юқорига итоат этадилар. Ҳамма одамлар ҳам бир хилда истеъдодли, чиройли, ақлли ва билимли эмаслар. Муқаддас Китоб умуман, аёлларнинг эркакларга итоаткорлигини талаб қилмайди. У конкрет бир аёлнинг конкрет бир эркакка бўйсунишини талаб қилади. Аёлнинг эркакка бўйсуниши уни бошқа эркаклар олдидаги мажбуриятларидан халос қилади. Эр хотинини бошқа эркаклардан халос қилувчи қалқондир. Хотин эрига итоаткор бўлиши лозим. Чунки ҳеч ким икки хўжайинга бир вақтнинг ўзида хизмат қила олмайди. Бу ҳақда Муқаддас Китобда аниқ айтилган. Эркак ўз хотини устидан ҳукмрон эканлиги ҳақида гапирилганда, ҳар қандай эркак ҳам бир хотин учун руҳий йўлбошчи, боқувчи, тасалли бера олувчи ва ҳимоячи бўла олишга қодир деб ишонч билан айтиб бўлмайди. Баъзилар, итоаткорлик ҳақидаги бу фикрни масиҳийлик таълимоти эътиқод сифатида қабул қилишни талаб этади, деб ҳисоблайдилар. Аммо бу гап нафақат ёлғон, балки бемаъни ҳамдир. Аёллар ҳар қандай эркакка итоаткор бўлиш учун яратилмаганлар. Демак, тақводор аёл аниқ бир танлагани билан чекланиши лозим. Агар у Муқаддас Китоб таълимотини тушуниб етса, ўзининг битта эркакка тобе қилиб яратилганини тушунган бўларди. Худо аёл учун қанча кўп иш қилса, қанча кўп нарса берса, у қанча кўп мукаммал бўлиб борса, у шунчалар кўп талабчан бўлиши лозим. Баъзи ақлли аёллар эркакни қўлга олиш учун ўйин қилиш васвасасига тушганлар. Бу – нотўғри. Худо уни битта эркакка ёрдам бериш учун яратган. Ўша аёл бошқа эркакларга эътибор бермасдан, айнан шу аёлнинг қобилиятига муҳтождир. Тақводор аёл ўз талабларини сусайтирмаслиги керак. Уйда раҳнамоликка ақлий ёки маънавий қобилияти бўлмаган эркак билан бирга яшаш яхшиликка олиб келмайди. Шунинг учун Обигайл Новолга жуфт бўла олмади. Муқаддас Китоб бир аёлнинг барча эркакларга эмас, балки битта аёлнинг битта эркакка итоаткорлиги ҳақида таълим беради. Аёл битта эркакнинг тақводор масиҳий йўлбошчи бўла олишини тан олиши мумкин, аммо бу эркак у аёл учун раҳнамо бўла олмайди. Ёки аксинча, тақводор эркаклар дунёда якка тартибда ўзидан юқори турадиган аёллар кўп эканини эътироф этишлари керак. Худо уларни ҳам ўз эрларига итоат этиш учун яратган. Тенг ҳуқуқлилик ҳақидаги ҳозирги замон ақидасига қарамасдан, иерархия мавжуддир. Дунёда Худо белгилаб берган фарқлар ва уларга мос қадриятлар бор. Нима яхши – ақлли бўлишми ёки аҳмоқ бўлишми? Маънавий бой бўлишми ёк руҳан қашшоқ бўлишми? Нима яхши – Муқаддас Ёзувдан насиҳатлар олишми ёки олмасликми? Бизнинг жамият “тенглаштириш”га қизғин интилишни намоён қилади, айнан ҳасадгўйликни йўқ қилишга интилади, аммо Худо яратган дунёдаги нарсаларнинг ҳақиқий аҳволини акс эттирмайди. Биз муқаддас Худо билан тенгсизликда муросага келишимиз биланоқ, нима қилишимиз кераклигини тушуна бошлаймиз. Тақводор эр Масиҳ жамоатига қандай муносабатда бўлса, ўз хотинига ҳам ўшандай муносабатда бўлиб, уни ҳимоя қилиб, асраб–авайлаб, унинг заифлигини ҳурмат қилиши керак, хотинига юқоридан қарамаслиги лозим. Ҳаворий Бутрус тилга олган заифлик – аёлнинг айби эмас. Умуман, бунда ҳеч кимнинг айби йўқ. Агар хотин Яратувчининг мақсадларига қарши гуноҳ ишлар қилса, заифлик айбга айланади. Чинни пиёла чанадан фарқли равишда, жуда нозик нарса, болға эса чой ичиш учун ярамайди. Бу дегани– ҳамма аёллар ҳам заифдирлар, дегани эмас. Шундай ишлар борки, аёллар бу ишларни эркакларни ҳайрон қолдириб қойиллатиб бажарадилар. Шундай бўлса–да, оилада айнан эркак бошқарувчи куч бўлиши керак. Ана шу асосда аёл эрига ёқиш учун ўзидаги кучли томонларни ривожлантириши лозим. Хотини бирон соҳада эридан кўп нарса билса ҳам, эр хотини учун куч манбаи бўлиб хизмат қилиши керак. Агар хотин қайсидир соҳада кучли бўлса, эр шу соҳада масъулиятни ўз зиммасига олиши учун етарли даражада маънавий ва таъсир кучига эга бўлиши керак. Айтайлик, эр хотини берган маълумотга асосланган ҳолда қарор қабул қилади, чунки хотин бу соҳани яхшироқ билади. Кейинроқ маълум бўладики, қарор нотўғри бўлган. Бўлиб ўтган воқеа учун эр жавоб беришга тайёр бўлса, шу вазиятда ҳам бошқарувни ўзига олади. Аммо у оиласи олдидаги масъулиятдан қочса, хотини ундан: “Нега сен…?” деган гапни эшитади. Итоаткор қалб Эркаклар ва аёллар никоҳ тузиш муаммосига ақл билан ёндашишлари лозим. Аёл ўзи ҳурмат қиладиган эркакка турмушга чиқиши, эркак эса ўзи севадиган ва итоаткорлик билан ҳаёт сўқмоқларида эрининг ортидан юрадиган аёлга уйланиши лозим. Эркак ўз ҳукмронлигидан ўзи учун эмас, балки хотини учун фойдаланиши лозим. У итаокторлик билан ҳукмрон муносабатда бўлиши керак. Юҳанно баён этган Хушхабарнинг 13–бобида Исо шогирдларининг оёқларини юваётиб, уларга шундай дейди: “Сизлар Мени Устозимиз ва Раббимиз деб атайсизлар ва тўғри қиласизлар, чунки Мен худди шундайман. Шундай қилиб, агар Мен Раббингиз ва Устозингиз бўла туриб оёқларингизни ювган бўлсам, сизлар ҳам бир-бирингизнинг оёқларингизни ювишингиз қарздир. Мен сизларга нима қилган бўлсам, сизлар ҳам ўшани қилишингиз керак. Мен сизларга ўрнак кўрсатдим. Сизларга ростини айтайин: қул ўзининг хўжайинидан юқори турмас, элчи ҳам уни юборгандан улуғ бўлмас. Агар гапимни уққан бўлсангиз, бунга амал қилинглар ва бахтли бўласизлар!” Исо, биринчи бўлишни истаган ҳар бир масиҳий, энг аввало, хизматкор бўлиши керак, деб ўргатган. Бу масиҳий оиласига ҳам татбиқ қилинади. Эр ўз манфаат учун эмас, хотинини ҳимоя қилиш учун, унинг фойдасига бор кучидан фойдаланиш учун онгли қарор қабул қилиши лозим. У буни фақат Масиҳга тақлид қилиб бажариши мумкин. Масиҳий оиласида ҳақиқий нуфузни тушуниб олишга йўл бир–бирларига хизмат қилиш орқали ўтади. Эр – Инжил масиҳийси “Агар Унга хизмат қилишни маъқул кўрмасангиз, кимга хизмат қилишингизни бугун танланг. Фурот дарёсининг нариги томонида яшаган пайтда сажда қилган худоларингизга хизмат қиласизларми? Ёки олдин Амор халқларига тегишли бўлган ерларда яшаётганингиз учун энди уларнинг худоларига хизмат қиласизларми? Бугун танланг. Мен ва оилам эса Эгамизга хизмат қиламиз” (Ёшуа 24:15). Сўнгги йилларда Инжил деган сўзни кўп суистеъмол қилганлар. Илгари Исо Масиҳ Хушхабарининг тарафдори деган маънони билдирган бу сўз ҳозир Америкада деярли ҳар бир баҳснинг субъектив диний кечинмаларини тасвирлайди. Бу сўздан эски маъносида фойдаланадиганлар атамаларнинг қоидаларига эҳтиёткорлик билан ёндошишлари лозим. “Эр –Инжил масиҳийси” деган таъриф орқали мен тарихий протестантизм қоидаларини яхши тушунадиган ва ўз ҳаётини ушбу қоидалар асосида қурадиган одамни тушунаман. Масиҳийлик дунёси илоҳийлик меросини рад қиляпти, чунки оилаларда масиҳийлик ақидаларига ишонч йўқ. Жамоат минбаридан бутун дунёга, латифалар, сентиментал руҳдаги сафсаталар, бақириб–чақириб айтиладиган қўшиқлар ва “бизга ёққанидан гапир” руҳидаги илоҳий гаплар янграётгани ҳеч кимга сир эмас. Масиҳий оилалари йўлбошчилари буларни қабул қилганлар. Инжил доираларида эркакларга талаблар пасайган пайтда, эркаклар нафақат эътироз билдиришди, балки енгил нафас олишди. Ёшуа Нун сингари эркак бутун хонадон учун жавоб беради. Бундай эркак ўз оиласини, бидъатнинг аҳмоқона қоидаларига бўйсунма, деб ўргатиши керак. Чунончи, бу бидъат қандай кўринишда бўлиши – либералчами ёки поп–Инжилми – буниси муҳим эмас. Исо, Менинг қўйларим бегонанинг овозини эшитмайдилар, деб таълим берганда, Қавмбоши йўқлигида қўйларнинг хатти–ҳаракати тўғрилигини англатади (Юҳ. 10:5). Эрнинг биринчи навбатда қиладиган иши – ўз хонадонини имонга эътиқод қиладиган қилиб қуришидир, яъни эр нимага эътиқод қилаётганини билиши ва бунга ўз оиласини ўргатиши керак. Яқиндагина нажотга эришган одам, эҳтимол, Исо – Худодир, деб эътиқод қилиши мумкин ва кўпчилик шунинг ўзи кифоя, деб билади. Шубҳасиз, нажот топиш учун шунинг ўзи кифоя (Рим. 10:9–10). Аммо эр ўз оиласини эътиқодга бошлаши учун бу етарли эмас. “Вақт нуқтаи назаридан сизлар аллақачон муаллим бўлишингиз керак эди. Аммо сизларга яна Худо каломининг илк асосларини ўргатишга эҳтиёж бор. Сизларга қаттиқ озиқ эмас, сут керак” (Ибр. 5:12). Муқаддас Китоб қоидасига минималистларча ёндашув – етук масиҳийлар учун шармандалик, деб ўргатишади. Бугунги кунда кўпчилик ярим–ёрти таълимот билан чекланиб, тантана қилаётганлари кишини ўйлантириб қўяди. Масала осмон шоҳлигига етишиш учун камида нимани билиш кераклигида эмас. Эрлар учун қуйидагича савол қўйилиши керак: “Ўзим қанча кўп нарсани ўргана оламан? Бор вақтим, имкониятларим ва қобилиятим ёрдамида хотинимга, болаларимга нимани ўргата оламан?” Эркакнинг касби илоҳиётчи бўлмаслиги мумкин, аммо у хонадонининг илоҳиётчиси бўлиши лозим. Ҳаворий Павлус хотинларни жамоатхонада жим ўтиришга ундаб шундай дейди: “Агар бирор нарса ўрганишни истасалар, уйда ўз эрларидан бу ҳақда сўрасинлар. Имонлилар жамоатида хотинга сўзга чиқиш адабсизликдир” (1Кор. 14:35). Ҳозирги аёлларнинг фожеалари шундаки, улар эрларидан Муқаддас Китобда нима ёзилганини сўраш ўрнига, фол очишади. “Эрим билмайди”. Эр хотинининг назарий саволларига жавоб беришга қодир бўлиши лозим. Агар жавоб бера олмаса, у ўрганишга ва ўз таълимотидаги кемтикни тўлдиришга тайёр бўлиши лозим. Ҳаворий Павлуснинг сўзлари нафақат хотинларни чеклайди, балки эрларга муайян талаблар қўяди. Агар эр бирон нарсани билмаса, у буни ўрганиши керак. Иккинчидан, эр оиласини нима учун эътиқод қилиш кераклигига ўргата олиши учун, аввало, ўша нарсани ўзи билиши керак. Бунга эришиш учун эса доимо Муқаддас Китобни ўрганиши лозим. Муқаддас Китобни ўрганишга қўшимча равишда, тақводор масиҳий таълимотни яхши баён қиладиган ва малакали илоҳиётчилар томонидан ёзилган китобларни ўқишга ҳам ўзини бағишлаши керак. У фақат Калом устида фикр юритиб қолмасдан, ўқитувчиларнинг асарларидан ҳам фойдаланиши керак. Эр Муқаддас Китобни ўрганган сайин, шубҳасиз, Худонинг улуғворлиги ва ягона иродасини яхшироқ тушуна бошлайди. Шунда у илгари ўзи риоя қилган хато таълимотлардан воз кечиши ва оиласини нотўғри йўлга бошлагани учун улардан кечирим сўраши, ҳаммасини бошдан бошлаши керак. Ҳар қандай вазиятда ҳам эр – Инжил масиҳийси нотўғри фикрларга маҳкам ёпишиб олмаслиги керак, ҳатто ўзгаришлар унга қимматга тушса ҳам. Учинчидан, биз мазҳабга эътиқод қилиш кўзда тутилган муайян фазилатларни ривожлантиришимиз керак. Бу фазилатлар сизнинг хонадонингиздан мустаҳкам жой олиши лозим. Муқаддас Китоб, бутун таълимот сизнинг ҳаётингизда акс этиши керак, деб ўргатади ва бизнинг ҳаёт тарзимиз, ўз навбатида масиҳийлик таълимотини шарафлаши керак. Масиҳий эр бошқараётган уйда шу хонадонга хушбўй ҳид бериб турадиган жуда кўп фазилатлар бўлиши керак. Бундай эр ҳеч қачон хотинига меҳр кўрсатмасдан ва унга етарлича эътибор қаратмасдан гапирмаслиги лозим. У болаларини жазолаётганда ҳеч қачон ўзини йўқотмаслиги, гуноҳ қилиб қўйса, вазиятни қайта тиклаши лозим. Эр уйда қоя бўлиши керак – Худонинг марҳамати билан Масиҳнинг ўзи бўлган Ўша Қояни акс эттирадиган кичик тош бўлиши лозим. 3. Хотинлар ва эрларнинг мажбуриятлари Оиладаги мажбуриятларнинг имтиёзлари Оила ҳақида фикр юритиб, тўсатдан қилинган ҳаракатлар – самимий, айни пайтда мажбурият туйғусига асосланган бошқалари сунъий ва ўйланган деган фикрга келдик. Айниқса, “Қалб ишлари” бизни шу асосда фикр юритишга ундашади. Кўпчилик, мажбуриятни бажариш ҳақиқий севгини чеклаб қўяди, деб ҳисоблайди. Муқаддас Китоб эса, севги – бу Худо амрларига чин юракдан риоя қилишдир, деб ҳисоблайди. Масиҳнинг Худо халқи учун ўлими – севгига буюк мисолдир. Аммо бу қурбонлик ҳиссий туйғу эмас эди. Масиҳ оғир қайғу билан Худонинг ғазаби тўла заққум косани ичди. Бу қайғу Унинг бизга бўлган севгисини олиб кетмади, аксинча, бу севги янада мустаҳкамроқ бўлди. Биз ўз мажбуриятларимизни қувонч билан қидирганимизда, туйғуларимизни тартибга солишга шу вазият ёрдам беради. Агар ўзимизнинг мажбуриятларимизни Худо биз учун белгилаганлигини ва керагича бўлиб берганини англаб, уларни бажаришга киришсак, У берган баракадан шодланишимиз мумкин. Натижада биз ўз–ўзидан юзага келадиган ҳаракатларни рад қилишга эмас, балки уларни тартибга солишга келамиз. Муқаддас Китобда эр учун кўрсатилган мажбуриятлар Эски Аҳднинг қадимги яҳудий тили ва Янги Аҳднинг грек тили эр сўзини “эркак” сўзига нисбат берадилар. Аммо контекст эр ҳақида қачон сўз бораётганини аниқлаб олишга ёрдам беради. Муқаддас Китобда яна кенг тарқалган ва “жаноб” деб таржима қилинадиган baal сўзидан ҳам фойдаланилади. Грек тилида иккита ўхшаш сўз бор: kurios – “жаноб” (хўжайин) маъносида қўлланади; hupandros – “лавозими юқори эркак” маъносини билдиради. Инглизча husband сўзи диққатга сазовор, Муқаддас Китобда бу сўз оилали эркакнинг барча таърифларини қамраб олади. Бу сўзда “ҳукмронлик” белгиси бор. Аммо ҳукмронлик деганда, ғамхўрлик, ҳалимлик ва фидойилик кўзда тутилади. Эр доимо Раббий Исонинг тирик акси эканини эсда тутиши керак. Эрнинг оиладаги биринчи мажбурияти шу ҳакда унутмасликдир. Эркак эр бўлгандан кейин доимо Худо ва Унинг халқи орасидаги муносабатлар ҳақида гапиради. У фақат ҳақиқатни гапириши лозим. Унинг хотинига қандай муносабатда бўлиши – Масиҳ ҳақида гапирятими ёки йўқми – шундан гувоҳлик беради. Эр сукут сақлаб тура олмайди: у ҳар доим шу ҳақда гувоҳлик беради. Чунки Худо – эр, барча эрлар Уни гавдалантиради. Эрнинг муносабатлари Масиҳ ва жамоат ҳақида сўз юритгани учун, у Масиҳга тақлид қилишга ўрганиши керак. Эрнинг иккинчи мажбурияти шудир. Муқаддас Китоб бизга Худо Ўз халқининг эри экани тўғрисида ўргатади: “Зотан, Яратувчинг сенинг эринг бўлади. Унинг исми Сарвари Оламдир! Исроилнинг Муқаддас Худоси Қутқарувчингдир, У бутун ер юзининг Худоси, деб чақирилади” (Ишаё 54:5; шунингдек, Ермиё 31:32; Ваҳий 21:2; Эфес. 5:23). Эркак Масиҳга тақлид қилишга ҳаракат қилаётгани каби, у ўз хотинининг эри бўлиши керак. Эр ўз танаси ҳақида қандай ғамхўрлик қилса, хотинига ҳам шундай ғамхўрлик қилиб, уни иситиши, боқиши керак. “Боқиш” - ektrepho “озиқлантириш, катта қилиш” деган маънони билдиради. Хотинига ғамхўрлик қилмайдиган, аммо шу билан бирга, хотинидан эркалатишни ва насл қолдиришни талаб қиладиган эркакни том маънодаги эр деб бўлмайди. У – тентак, бу сўз грекчада қўйнинг боши деган маънони билдиради. Эркак хотинини фидойилик билан севиши (Эфес.5:25) лозим. Эр ўз боғини чин дилдан парвариш қилмас экан, ундан ғумайдан бошқа ҳеч нарса кутмаслиги керак. Эрнинг учинчи мажбурияти – рашкдир. Бу фикр сизни, эҳтимол, ранжитиб қўяр. Чунки биз рашкни дилимизда тарбиялашимиз ва ривожлантириш керак. Шу билан бирга, рашкни фазилат деб эмас, балки шахсий муаммо деб қабул қилишга одатланганмиз. Бу муносабат Муқаддас Китобдаги оила ҳақидаги тасаввурлардан қанчалар узоқлашиб кетганимизни билдиради. Павлус Коринф жамоатини Худога содиқ бўлишга даъват қилиш учун яхши фазилатли эр образидан фойдаланган. “Мен сизларни Худонинг рашки билан қизғаняпман, чунки сизларни бир пок бокира қизни ягона эрга никоҳлагандай, Масиҳга тақдим этдим” (2Кор.11:2). Худо изидан бораётган масиҳийлар Унинг исмларидан бири Рашкчи эканини унутмасликлари керак. “Эгангиз — Менинг исмим Рашкчи: Мен сизларнинг севгингизни бошқа худолар билан баҳам кўрмайдиган Худоман” (Чиқиш 34:14). Агар рашк асосида алам, қайғу туйғуси ёки ёвузлик ётса, у ҳалокатли экани ҳам ҳақиқат. Бошқа туйғулар ҳақида ҳам худди шундай деб айтиш мумкин: агар уларни гуноҳ билан аралаштирилса, гуноҳ рамзига айланадилар. Рашкни гуноҳ билан аралаштириш керак эмас. Аммо кўп ҳолларда аксинча, рашк қилмаслик гуноҳ бўлади. Художўй эрнинг тавсифини тўлдириб турувчи унинг бошқа мажбуриятлари ҳам бор. Масалан, эр хотинини озиқ–овқат билан таъминлаши керак. Биз буни Исроилда кўп хотинли оилаларда биринчи хотиннинг муайян ҳуқуқларини чеклашни таъқиқлайдиган қонунда кўришимиз мумкин: “Агар хўжайин чўрига уйланиб, сўнгра бошқа хотинга уйланган бўлса, чўрини озиқ–овқат ёки кийим–кечакдан, ё хотини сифатида у билан ётишдан маҳрум қилмасин. Агар ўша одам ана шу учта йўлни чўрига қилмаса, чўри қарз бўлмасдан, пул тўламай кетаверсин” (Чиқиш 21:10–11). Эрнинг мажбуриятларидан бири – озиқ–овқат маҳсулотлари сотиб олиш учун маблағ билан таъминлашдир. Бошқача қилиб айтганда, эр бошқа хотинга уйланиб, баъзи муайян оила мажбуриятларига қўл силтай олмайди. Озиқ–овқат билан таъминлаш – эрнинг мажбуриятларидан биридир. Янги Аҳдда айтилишича, агар эркак ўз оиласидагилар тўғрисида қайғурмаса, ундай ҳолда эр бутпарастдан ҳам баттардир, дейди (1Тим.5:8). Ундай ҳолда ўз хотинига бефарқ эркак тўғрисида нима дейишимиз мумкин? Хотинига эътиборсизлик – эътиқоддан юз ўгирган билан баробар – у жамоатни озиқлантираётган Масиҳдан юз ўгиришни билдиради. Бундан ташқари, Муқаддас Китоб хотинга зарур бўлган кийим–кечакдан ҳам эр уни маҳрум қилмасликни талаб қилади (Чиқиш 21:10). Шунингдек, эр хотинининг жинсий эҳтиёжларини ҳам қондириши керак (1Кор. 7:3–4; Чиқиш 21:10). Бу маънода эрнинг танаси хотинга тегишлидир. Бу борада хотиннинг ўз эри танаси устидан ҳукмрон экани ҳақида Павлус сўзлаб, кучли иборалардан фойдаланади: “Эр ўз хотинига нисбатан ва хотин ўз эрига нисбатан эр-хотинлик вазифасини бажо келтирсин. Хотиннинг бадани устидан хотин эмас, балки эри ҳокимлик қилади. Худди шундай, эрнинг бадани устидан эр эмас, балки хотини ҳокимлик қилади” (1Кор. 7:3–4). Эр хотинини фарзандли бўлиш имкониятидан маҳрум қилмаслиги лозим. “Яҳудо Ўнанга айтди: — Сен акангнинг хотинига уйланиб, қайнағалик бурчингни бажар, токи акангнинг авлодини давом эттир. Лекин Ўнан билардики, туғиладиган бола ўзиники ҳисобланмасди. Шу сабабдан Ўнан ҳар сафар Тамаранинг ёнига кирганда, акамга авлод қолмасин, деб уруғини ерга тўкарди” (Ибтидо 38:8–9). Худо Ўнанни жинсий алоқа пайтида баъзи ҳаракатлари учун эмас, балки ёлғон учун – “Худо кўз ўнгида ёзвузлик қилгани” учун ўлдирди. Муқаддас Китоб жинсий алоқага шунчаки вақт ўтказиш деб қарамаслигини ёдда тутишимиз керак. Бу дам олиш эмас, балки қайта ишлаб чиқаришдир. Хотинни бола туғиш имконияти билан таъминлаш – эрнинг мажбурияти экани ҳозирги замон одамларига ғайриоддий туюлиши мумкин. Бундай ҳолат эса ҳозирги эрларнинг ўз хотинларини қанчалар кам иситишлари ва боқишларидан дарак беради, холос. Муқаддас Китоб эрнинг бошқа мажбурияти ҳақида ҳам аниқ сўз юритади. Эр хотинидан ҳузур олиши керак (Ҳикмат. 5:15–23; Матто 5:28). Эр бегона хотинни исташи таъқиқланади. “Қўшнингизнинг уйига ҳавас қилиб, кўз олайтирманг. Қўшнингизнинг хотинини, қулини ёки чўрисини, молини ёхуд эшагини, унга қарашли бирор нарсасини орзу қилманг” (Чиқиш 20:17). Эр нафақат бегона хотинни хоҳламаслиги, балки унга ўзига берилган хотиндан ҳузурланиши керак: “Ўз сардобангдаги, ўз қудуғингдаги сувни ичавер. Булоқларинг ташқарида, ирмоқларинг кўчада оқсинми? Уни бегоналар билан баҳам кўрма, фақат ўзингники бўлсин. Булоғинг сувлари муборак бўлсин, кўз очиб кўрганинг билан қувонгин. Жозибали оҳу ва гўзал кийик! Унинг оғуши сени қониқтирсин, доим унинг севгиси билан қаноатлангин” (Ҳикмат. 5:15–19). Эркак аёлнинг кўкрагидан роҳатланиши ва ҳамиша унинг севгисидан ҳаловат олиши ҳақида алоҳида амр берилади. Аёлни сўзда, фикрда ёки амалда бошқалар билан қиёслаш фалокатли самара беради. Эр оилавий ҳаётнинг барча жабҳаларида ҳузур–ҳаловат олиши керак. Демак, эр хотинининг ташқи кўриниши, пазандалиги, қанчалар ақллилиги, жинсий маънода афзалликлари ҳақида ҳам хотинини бировлар билан қиёслашдан ўзини сақлаши керак. Жинсий алоқадан ҳузурланиш эр учун ниҳоятда муҳимдир. Агар эр ўзининг барча оилавий мажбуриятларини бажарса, унинг барча эҳтиёжлари тезроқ қонади. Эрнинг яна бир мажбурияти – хотини ўзига олган мажбуриятлари учун унинг масъулиятидир. “Лекин эр бу ҳақда эшитиб уларни тақиқласа, хотиннинг оғзидан чиққан ҳамма ваъдалару қасамлар бекор қилинади. Эр уларни тақиқлагани учун, Эгамиз аёлни берган ваъдаси ёки ичган қасамидан озод қилади. Шундай қилиб, эр хотинининг ҳар қандай ваъдаси ёки қасамини бажаришига ижозат бериши ёки тақиқлаши мумкин. Агар эр бир кун ичида хотинига ҳеч қандай эътироз билдирмаса, хотинининг зиммасига олган мажбуриятларни бажаришига ижозат берган ҳисобланади” (Саҳрода 30: 13–15). Биз шуни эътироф этишимиз керакки, агар эр сукут сақласа, демак, у хотинининг ҳаракатларини маъқуллаган бўлади, сукут сақлаб хотинини бошқаради. Эркак сукут сақлайдими, гапирадими, бундан қатъий назар, у оиланинг бошлиғи бўлиб қолаверади. У оилани қандай бошқаришидан қатъий назар, Худо унинг зиммасига юклаган масъулиятдан қочиб қутула олмайди. Муқаддас Китобда хотин учун кўрсатилган мажбуриятлар Хотиннинг мажбуриятлари мавзусида фикр юритар эканмиз, ушбу мажбуриятларнинг мазмунини тушуниб олишимиз керак. Биз бир бўлимни эрларга, иккинчисини хотинларга бекорга бағишламаяпмиз. Хотинларга алоқадор нима дейилган бўлса, буларнинг барчаси қонуний тарзда эркаклар мажбуриятлари рўйхатига ҳам қўшиб қўйилиши мумкин. Эр Худо олдида нафақат ўз мажбуриятларининг бажарилиши учун, балки хотини мажбуриятларини қандай бажариши учун ҳам жавоб беради. Табиийки, бу дегани –эр хотинига зулм ўтказади – дегани эмас. Аксинча, эр хотинини иситади ва боқади. Биринчидан, илгари айтиб ўтганимиздай, хотин эрини ҳурмат қилиши керак (Эфес. 5:22,33). Эрнинг асосий вазифаси хотинини севишдан иборат. Хотиннинг асосий вазифаси – эрига ҳурмат кўрсатишдир. Эркак ва аёл бир–бирларига турлича йўналтирилганлар. Шундай экан, уларнинг асосий мажбуриятлари ҳам бир–биридан фарқ қилади. Бу вазиятдаги ҳурмат итоаткорлик ва иззатни талаб қилади. Албатта, хотинлар ҳам эрларини севишлари лозим. Чунки Муқаддас Китоб, яқинингни худди ўзингни севгандай севгин, деб амр қилади. Аммо Муқаддас Ёзув бевосита хотиннинг вазифаларига мурожаат қилганда, урғу севгига эмас, айнан ҳурматга тушади. Шунингдек, хотин Худо амрига кўра, фарзанд туғиши керак. “Агар хотинлар имонли, меҳрли, номусли, муқаддас умр сурсалар, бола туғиш орқали нажот топадилар” (1Тим. 2:15). Кейин у ўз болаларини тарбиялаши ва уларга меҳрибонлик билан ғамхўрлик қилиши лозим. “Биз Масиҳнинг ҳаворийлари каби олдингизга салобат билан келишимиз мумкин эди. Аммо болаларини ардоқлаган бир энага каби орангизда ювош бўлдик” (1Салон. 2:7). Бу шунчаки намуна эмас, балки аниқ амрдир. “Кампирлар ёш хотинларга ҳам таълим-тарбия берсинлар” (Титус 2:4). Хотин ўзининг туғиш қобилияти ҳақида қайғурмаслиги лозим. Бола туғиш ва уларни тарбиялаш – оғир меҳнат. Бошқача бўлиши ҳам мумкинми? Шундай бўлса–да, бу Худонинг ниятидир (Ибтидо 3:16). Хотиннинг вазифаси – Худо амрига бўйсуниш ва қувонч билан фарзанд туғиб беришдан иборатдир. Дарвоқе, аёл бола туғиш лаёқати билан ҳам мақтанмаслиги лозим, мақтанадиган бўлса, Худо билан мақтансин. Баъзи масиҳий аёллар ҳозирги жамиятнинг “фарзандсизлик” ахлоқига қарши туриш мақсадида фарзанд туғадилар. Биз жаҳолатпараст бўлмаслигимиз керак, аксинча, Худо олдида яшаб, фарзанд дунёга келтиришимиз лозим. Муқаддас Китоб, шунингдек, хотинлар олдига оилада меҳнатсевар бўлиш вазифасини ҳам юклайди. Павлус Титусга шундай насиҳат қилади: “Кампирлар ҳам ғийбат ва майхўрликка ружу қўймай, балки муқаддасликка мувофиқ, ҳар қандай хайрли ишда ибрат бўлиб турмуш кечирсинлар. Кампирлар ёш хотинларга ҳам таълим-тарбия берсинлар. Худонинг каломи қораланмаслиги учун, улар ўз эрлари ва болаларини севадиган, рўзғорга жонкуяр, вазмин, иффатли, хушфеъл, эрларига бўйсунадиган бўлсинлар” (Титус 2:3–5). Ёш аёллар оилаларига қандай ғамхўрлик қилишга оид кўрсатмалар оладилар. Улар уйда фақат ўтириш билан чекланиб қолмасликлари, балки уйда меҳнат қилишлари лозим. Уй ишлари супуриб–сидиришдан, овқат тайёлашдан, болалар тарбиялашдан ва ҳ.лардан иборат. Ювилмаган идиш–товоқлар уюми Худога итоатсизликдан гапиради. Албатта, бу оғир меҳнат, айниқса, болалар ҳал ёш пайтларида. Кўпчилик аёллар бу тажрибани бошдан ўтказганлар ва чарчаганларида, бу – нотўғри хулқ–атвор аломати, деб қарайдилар. Аммо бу аломат тўғри хулқ–атвордан дарак беради. Агар аёлнинг бошқа ишларга ҳам қобилияти бўлса, у маълумотли бўлиши керак. Вақти келиб, унинг қобилияти уни уйдан олиб чиқади (Ҳикмат. 31:10–31). Муқаддас Китоб, аёлнинг жойи уйда, деб таълим бермайди. Аммо аёл учун оиласи биринчи ўринда туриши керак, деб талаб қилади. Аммо аёл тўрт девор ичида ҳам қамалиб қолмаслиги лозим. Аёл озиқ–овқат ва кийим–кечак ҳақида ташвиш қилганда, юқоридаги мажбуриятлар шуни талаб қилади. “Савдо кемалари каби узоқдан нонини келтиради… Уй аҳли учун қиш–қировдан қўрқмайди, чунки улар ҳаммаси қалин кийинтирилган” (Ҳикмат. 31: 14,21). Агар эр хотинини пул билан таъминлаш учун кўп меҳнат қилаётган бўлса, хотин ҳам оилавий маблағларни тўғри сарфлашга масъулдир. У пулларни ҳавога совурмаслиги лозим. Дўконга бориш вазифасини кўнгил очар иш ёки ҳашамат деб эмас, балки меҳнат каби қабул қилиши лозим. У бошқарувчи меҳнатига ғайрат билан қараши керак. Хотин эрнинг жинсий эҳтиёжларини ҳам қондириши лозим (1Кор. 7:2–5). Бу эҳтиёж хотин “хоҳлаган”да оддийгина “рози бўлиш”ни эмас, балки эрининг севгисига жавоб беришини англатади. “Ўрмон дарахтлари орасида олма дарахти қандай чиройли кўринса, менинг севгилим ҳам йигитлар орасида шундайдир. Менинг унинг соясида ўтириб завқ оламан, унинг меваси жуда шириндир. У мени ўз меҳмонхонасига олиб келди, Устимдан ўз севгисини ёғдирди. Майизлар бериб, менга куч бергин, олмалар билан руҳимни кўтаргин, чунки севги туфайли жуда заифман. Унинг чап қўли бошим остидадир, ўнг қўли мени қучоқлайди! Кийигу ёввойи оҳулар билан ваъда беринг, Эй, Қуддус қизлари. Вақти келмай туриб, севгини уйғотманг, безовта қилманг” (Қўшиқ. 2:3–7). Худо бизга никоҳдаги жинсий алоқаларни фаҳшга қарши дори сифатида берган. Шу мақсадни эсдан чиқармаслик керак, айниқса хотинлар буни доим эсда тутсин. Аёллар эрларининг васвасаларини худди ҳақоратдай қабул қиладилар. Дили оғриган аёл эса эркакнинг ҳимоясини таъминлай олмайди. Хотин эрнинг жаҳлини чиқармасликка ҳаракат қилсин, эри билан баҳслашмасин. “Нодоннинг нодонлиги ҳаётини бузади–ю, Эгамиздан жаҳли чиқади” (Ҳикмат. 19: 13) деб айтилган–ку! Сулаймон ҳам: “Жанжалкаш хотин ёмғирли кунда тўхтамай томаётган чаккага ўхшайди. Уни бошқариш шамолни бошқариш ёки ўнг қўл билан мойни ушлаш демакдир” (Ҳикмат. 27:15–16) деб эслатади. Худо хотинларга ўткир тил инъом қилган. Хотинлар бу инъомни эрларига ёрдам сифатида ишлатишлари керак. Ақлли хотин айтилган сўзларнинг кучини билади ва уларни Худонинг Каломи билан таққослайди. “Донолик билан сўзлайди, меҳр билан насиҳат қилади” (Ҳикмат. 31:26). Аҳмоқ хотин уйда доимо шовқин–сурон бўлиши керак, деб ҳисоблайди ва валақлайвериб ҳамманинг жонига тегади. Муқаддас Китоб, хотин ўз эридан ўргансин, дейди: “Сизнинг жамоатларингизда ҳам хотинлар сукут сақласин. Аёлларга сўзга чиқиш учун рухсат берилмаган, лекин Тавротда ҳам айтилишича, итоат этсинлар. Агар бирор нарса ўрганишни истасалар, уйда ўз эрларидан бу ҳақда сўрасинлар. Имонлилар жамоатида хотинга сўзга чиқиш адабсизликдир” (1Кор. 14:34–35). Эр хотинини тўғри йўлга бошлаб, унга таълим берсин. Эр бошқаларга савол билан мурожаат қилиб, хотинининг вазифасини камайтирмасин. Ақлий ривожланиш ва итоаткорлик бир–бирига қаршилик қилмайди. Айни пайтда гўзал, итоаткор ва ақлли хотин — Обигайлни эслаб қўйиш ҳам зарар қилмайди (1Шоҳ. 25:3,41). Масиҳий аёл мурувватли бўлсин, деб ўргатади Муқаддас Китоб. Павлус, қандай аёл жамоатдан ёрдам олиши мумкин, деган мавзуда фикр юритиб, кўрсаткичларни жуда юқорига кўтаради. Бева аёл ҳам бир эрнинг хотини бўлган, эзгу ишлари билан машҳур – олтмиш ёшдан кам бўлмасин, агар у болаларни тарбиялаган, мусофирларни қабул қилган, авлиёларнинг оёқларини ювган, бечораларга ёрдам берган, ҳар қандай эзгу ишда ғайрат қилган бўлса (1Тим. 5:9–10). Ҳикматлар китобида бизга юқорида тасвирланган бекаму кўст аёлнинг мехнатсеварлиги намуна қилиб берилган. “Камбағалларга қўлини узатади, муҳтожларга раҳм қилади” (Ҳикмат. 31:20). Вазифаларини биладиган ва садоқат билан бажарадиган аёл чиндан ҳам баҳосиздир. Унинг эри, болалари ва шу оилага дуч келган барча одамлар катта марҳамат олганларини биладилар. “Фаросатли хотинни ким топа олади? Унинг баҳоси гавҳардан ҳам баланд” (Ҳикмат. 31:10). 4 Амалий севги Севги жозиба ҳадя қилади Ҳаётда шундай қараш бор: аёл эрини қўлдан чиқариб юбормаслиги учун “ўзига қараб юриши” керак. Ҳозирги жамиятда, айниқса, жозибадорлик катта аҳамиятга эга. Аёлларга ёшликдан ташқи кўринишларига, жозибадорлигу мафтункорликларига жиддий эътибор қаратишга ўргатишади. Илгари қизлар она қиз ўйинини ўйнашарди, энди эса қўғирчоқ Барби билан ўйнайдилар ва ўзларини қўғирчоқ ўрнида тасаввур қиладилар. Табиийки, қўғирчоқнинг чеҳраси гўзал, қомати ниҳоятда келишган. Шу тарзда аста–секинлик билан боланинг дунёқарашида босим ўтказилади. Ҳақиқатни нотўғри талқин қилиш – аёлнинг жозибали ёки мафтункор бўлишини хоҳлашда эмас, балки хато – аёлнинг жозибадор бўлишга интилиши ва унинг отаси, эри ўзларини тутишлари ўртасидаги узилишдадир. Чиройли боғ бўлишни хоҳлашнинг ҳеч ёмон томони йўқ. Аммо ўзига ўзи ғамхўрлик қиладиган боғни орзу қилишни аҳмоқона тантиқлик деб айтиш мумкин. Муқаддас Китоб, художўй эр ўз хотинининг жозибадорлиги учун масъулдир, деб ўргатади. Қиз турмушга чикқунча, у учун отаси жавоб берарди. Кейин шу масъулиятни эри ўз зиммасига олди. Исо Масиҳ ана шундай севгининг намунасидир. “Эй эрлар, Масиҳ имонлилар жамоатини севиб, улар учун Ўзини қандай фидо қилган бўлса, сизлар ҳам хотинларингизни шундай севинглар. Масиҳ имонлилар жамоатини муқаддас қилай, деб уларни сув билан ювди ва Ўз каломи орқали тозалади, токи устида бирон ғубор, ажин ёки доғи қолмаган, муқаддас, бенуқсон, камоли чиройли бир жамоатни Ўз ҳузурига элтиб қўйсин” (Эфес. 5:25–27). Шу сабабга кўра, Худо эрлардан ўз хотинларига нисбатан ҳаракат пайдо қилувчи севгини талаб қилади. Бизнинг севгимиз замонавий санамларга – қандайдир “исочага” қаратилган ҳиссиётли оҳ–воҳларга ўхшамаслиги, аксинча, ўз халқини гуноҳлардан фориғ қилиш ва унинг гуноҳларини ювиш учун ер юзига келган Раббий Исо Масиҳнинг амалий севгисига тақлид қилиши керак. Худонинг марҳамати билан Масиҳ одамларни гўзал деб ҳисобламаса–да, уларни шундай қилди. “Биз ҳали чорасиз бўлганимизда, белгиланган вақтда Масиҳ бетавфиқлар учун ўлди. Бировнинг солиҳ киши учун ўлиши эҳтимолдан узоқдир. Балки ҳимматли киши учун кимдир ўлимга боришга рози бўлар. Лекин биз ҳали гуноҳга ботган чоғимизда, Масиҳ биз учун ўлди. Бу Худонинг бизга бўлган муҳаббатидан далолатдир” (Рим. 5:6–8). Масиҳ Ўз халқининг гуноҳлардан фориғ бўлишини кафолатлаш учун келди ва азоб чекди. У инсонларни қутқаришга ҳаракат қилиш учун келмади. Эркак уйига аёлни олиб келганда, бу жуфтни биладиган ҳамма одамлар аёл йиллар ўтиб гуллаб–яшнашини ва янада жозибалироқ бўлишини кутишлари керак. Агар уларнинг никоҳлаш пайтида Эфесликларга Мактубнинг 5–боби ҳақида қандайдир тарзда эслатилган бўлса, ахир, бу ўз жуфти ҳалолига қасам ичиб ваъда берган нарса эмасми? Эр ўз хотинига Муқаддас Ёзувга мувофиқ муносабатда бўлар экан, хотиним гуллаб–яшнайди ва гўзаллашиб бораверади, деган асосни беради. Бунга у лойиқ бўлгани учун эмас, балки Худонинг марҳамати ва инояти билан эришади. Худо – шундай ўсишни амалга оширадиган зот (1Кор.3:6). Худо мустақил равишда ўз воситаларидан фойдаланади ва хотинларнинг жозибадорлигини янада мукаммаллаштириб боради. Унинг воситалари эрлар томонидан кўрсатиладиган фидокорона, сермулоҳаза севгидан иборат бўлади. Эфесликларга Мактубнинг юқоридаги парчасида Павлус эрларнинг Масиҳ жамоатига нисбатан туйғуларига тақлид қилишни талаб қилмайди. Улар жамоатга нисбатан Масиҳнинг хатти–ҳаракатларига тақлид қилишлари керак. Шу ҳаракатлар натижа беради. Эр Масиҳга тақлид қилиб, бажариши керак бўлган биринчи иш – “ўзини У учун бағишлашдир”. У жамоатни поклайдиган ва муқаддас қиладиган Масиҳга тақлид қилиши ва аста–секин сўзнинг “сувли ҳаммомини” қўллаши керак. Эр хотинини ажойиб, чиройли аёл қилиб кўрсатиш учун ҳаракат қилиши керак, аммо Худонинг марҳамати барибир қудратли ва у гуноҳкор эрларни ўзгартиради, гуноҳкор оилаларни қайта қуришга ҳам қодирдир. Оилада Худо моделига тақлид қилишни тан олиш – зарурий бошланғич нуқтадир. Эрлар ўз хотинларининг жозибадорлиги учун зиммаларига юклатилган масъулиятни англашлари муҳим омил бўлиб хизмат қилади. Жисмоний гўзаллик Мен кейинги бўлимда ички гўзалликнинг муҳимлиги ҳақида мулоҳазаларга ўтаман. Биз ташқи гўзалликка жуда катта эътибор берадиган маданиятга тааллуқли бўлганимиз туфайли, масиҳийлар кўпинча жисмоний гўзаллик ҳақидаги ҳар қандай фикрлар – бу “шаҳвоний” иш ва тақводорлар фақат руҳий ишлар ҳақида ўйлашлари керак, деб фикрлайдилар. Ёки аксинча, биз жанговар тенгҳуқуқлилик даврида яшаётганлигимиз туфайли, баъзи масиҳийлар аёл гўзаллигининг бирон намунасини келтиришни “адолатсизлик” деб ҳисоблайдилар. Иккала фикр ҳам муқаддас ва руҳий бўлиб туюлиши мумкин. Аммо аслини олганда, бунинг умуман, маънавий масиҳийликка алоқаси йўқ. Бир томондан, бу моддий дунёнинг гностик томондан камситилиши бўлса, иккинчи томондан, дунё қурилишига қарши рақобат руҳи қўзғатган қўзғолондир. Муқаддас Ёзувнинг кўп оятларига тез кўз югуртириб, шундай хулосага келиш мумкин. Ўунда аёл гўзаллиги деган тушунча мавжуд. Масалан, Иброҳимнинг чиройли хотини бор эди: “Ибром Миср чегарасига яқинлашганда, хотини Сорайга деди: — Сен жуда ҳам гўзал аёлсан” (Ибтидо 12:11). Улар Мисрга келганларидан кейин, маҳаллий аҳолининг уларга муносабати Иброҳимнинг ошириб гапирмаганини кўрсатади: “Ибром Мисрга кириб келганда, Сорайнинг гўзаллиги ҳамманинг оғзида дув–дув гап бўлди” (Ибтидо 12:14). Исҳоқ ҳам гўзал аёлни ўз никоҳига олган. “Ривқо ҳали бирон эркакнинг қўли тегмаган бокира қиз бўлиб, жуда чиройли эди” (Ибтидо 24:16). Ривқо шунчалар гўзал эдики, Исҳоқ ҳам, худди Иброҳим каби, ўзаларини хавф остига қўймаслик учун ҳақиқий муносабатларини сир тутишга тўғри келди. Иш никоҳга келиб тақалганда, дин раҳнамолари нима қилаётганларини билганлар. Ёқуб ҳам чиройли қизни севган. Уни алдаб Леахга уйланишга мажбур қилишди, Ёқуб аслида Роҳилани танлаган эди. “Леахнинг кўзлари чиройли, Роҳила эса ҳар жиҳатдан гўзал — юзлари чиройли, қадди–қомати келишган эди” (Ибтидо 29:17). Биз кейинчалик ҳаворий Бутруснинг гўзаллик ва ўтмишдаги муқаддас аёллар ҳақидаги таълимотига ўтганимизда, Иброҳим, Исҳоқ ва Ёқубнинг хотинлари Муқаддас Китобда ажойиб гўзал қилиб тасвирланганини эсдан чиқармаслигимиз жуда муҳимдир. Итоаткор ва мўмин руҳдан таралган гўзаллик Муқаддас Китобда кўрсатилган “яхши хулқ–атвор”га тенг бўлмаган. У ташқи гўзаллик билан – ўша эрларни мафтун қилган ва баъзида бошқа эркакларни азобга солган гўзаллик билан ҳамоҳанг бўлган. Шунингдек, Худо ҳам Исроил асир қилиб олган аёлларнинг гўзалликлари ҳақида сўзлайди: “Асирларнинг орасида чиройли бир аёлни кўриб, уни севиб қолсангиз ҳамда хотинликка олмоқчи бўлсангиз, уни уйингизга олиб келинг” (Қонунлар 21:11). Муқаддас Китоб Обигайл ва аҳмоқ Нобол ўртасидаги ҳақиқий тенгсиз никоҳ ҳақида ҳикоя қилади. Нобол Обигайлга умуман мос эмас эди. Обигайл нафақат гўзал, балки ақлли ҳам эди: “Бугун сени мен билан учраштирган Исроил халқининг Худоси — Эгамизга ҳамду санолар бўлсин! — деди Довуд. — Ақлингга балли, барака топ! Бугун мени қон тўкишдан, ўз қўлим билан ўч олишдан сақлаб қолдинг, бунинг учун сени Худо ёрлақасин” (1Шоҳ. 25:32–33). Довуд хотинига хиёнат қилди ва Хетлик Уриёнинг ўлимини яширди. Чунки Бурсабо гўзал эди. “Бир куни оқшом пайти Довуд ётоғидан чиқди–да, сарой томига кўтарилиб* шаҳарни томоша қила бошлади. Бирдан чўмилаётган бир аёлни кўриб қолди. Аёл жуда гўзал эди” (2Шоҳ.11:2). Муқаддас Китобда бошқа мисоллар ҳам бор. Абусаломнинг синглиси Тамара гўзал қиз эди (2Шоҳ. 14:27). Муқаддас Китоб Эрон шоҳи берган баҳога рози бўлади – малика Астин чиндан ҳам гўзал эди (Эстер 1:11). Унинг ўрнига келган аёл Хадасса ёки Эстер ҳам чиройли, ҳам қадди–қомати келишган эди (Эстер 2:7). Аюбнинг қизлари нафақат гўзал эдилар, улар гўзалликлари билан бутун дунё аёлларидан устун турардилар (Аюб 42:15). Сулаймоннинг гўзал қўшиғи Китобидаги Сулаймоннинг қайлиғи ҳам худди оҳу каби эди (Қўшиқ. 6:4). Худо Исроилнинг хиёнаткор халқини чиройи туфайли хиёнат йўлига кирган ва йўлдан озган гўзал аёлга қиёслайди (Ҳизқиё 16). Буларнинг бари ҳаммага таниш нарсаларни санаб ўтишга ўхшайди: дунёда гўзал аёллар борлиги ҳаммага маълум, аммо эрлар айтилган нарсанинг моҳиятини англаб олишлари муҳим. Эркаклар ўз хотинларини улар янада гўзал бўлсин, деб севиш масъулиятини ўз зиммаларига олганларида, эрлар бунинг натижаси кўзга кўринарли бўлишини тушунишлари лозим. Бу дегани – яхши эр туфайли ҳамма аёллар бир хилда гўзал бўлишади – деган эмас. Баъзи аёлларга гўзаллик ва латофатни табиат ҳадя қилган. Бошқаларида эса уларга тўғри муносабатда бўлган оталари инъом қилган. Аммо Муқаддас Китоб бўйича никоҳланган тўйнинг ўн йиллигига хотин янада гўзал бўлишига эр ҳайрон бўлмаслиги керак, деган маънони билдиради. Агар шундай бўлмаса, ундай ҳолда жавобгарлик эрнинг зиммасига тушади. У масъул шахс сифатида ҳақиқий севги нимадан бошланишини билиши керак. Ҳақиқий севги Исо фарзийларни нопок нарсаларга тўла чиройли қабрларга ўхшатган: “Ҳолингизга вой, эй тафсирчилар ва фарзийлар! Сизлар иккиюзламачисизлар. Чунки сизлар оҳакланган қабрларга ўхшайсизлар: қабрларнинг ташқи томони чиройли, аммо ичкариси мурдаларнинг суякларига ва ҳар турли чиқиндилар тўла” (Матто 23:27). Муқаддас Китобнинг биринчи бобидан то сўнггисигача, инсон инсонни ташқи кўринишига қараб, Худо эса одамнинг юрагига қараб баҳо беради, деб ўргатади. Аммо Китобда юрак мулоҳаза учун ягона нарса деб ҳисобланмайди, аниқроғи у бошланғич нуқтадир. Ҳақиқий аёл гўзаллиги қалбдан бошланиб, қалбда тугамайди, балки қалбдан бошланиб, ташқи безаклар билан тугайди. Шундай қилиб, биз фақат ”руҳий нарсалар”нинг қимматбаҳо эканини тасдиқлайдиган мажусийлар хатосига ишонмаслигимиз керак, аммо бунинг акси бўлган фикрдан ҳам эҳтиёт бўлишимиз лозим. Бу фикр шундан иборатки, аёлда фақат ташқи ва моддий кўриниш аҳамият касб этади, ички маънавий гўзаллик ўзини ўзи сиқиб чиқаради, агар аёл терисига мос озиқлантирувчи кремлардан, косметик воситалардан тўғри фойдаланса яхши кийинса, қадди–қоматига эътибор берса, у чиройли бўлади – асосий ғоя ана шундан иборат. Муқаддас Китоб эса, бунга зарурат йўқ, деб ўргатади. Муқаддас Китоб таълимоти бўйича, чиройли ва ақлсиз аёл худди чўчқа бурнидаги тилла тақинчоқ каби бемаънидир (Ҳикмат. 11:21). Муқаддас Китоб масиҳий аёлларга, гўзаллик фақат буюмлар орқали пайдо бўлади, деган ақидани таъқиқлайди. Масалан, Павлус: “Хотинлар ҳам сочига ортиқча оро бермай, олтин, марварид ёки қимматбаҳо кийимлар билан эмас, балки содда қиёфа, иффат ва орият билан безансинлар” (1Тим. 2:9), деб ўргатади. У тақинчоқлардан фойдаланишни умуман ман қилмайди, аммо аёллар кийинишда маълум бир қоидаларига риоя қилишларини талаб этади. Аёллар либосларини ва тақинчоқларини кўз–кўз қилишларини Павлус таъқиқлайди. 1 асрда аёллар тақинчоқларини сочларига қўшиб ўрганлар ёки тақинчоқларини олтин кукуни билан қоплатганлар. Гўзалликни бундай кўз–кўз қилиш Павлусга жирканч туюлган эди. Пайғамбар Ишаё ҳам бундай аҳволни ҳақорат деб билган. Бундай нарса ҳозир ҳам жирканчдир. Ишаё, эҳтимол, Сионнинг савдо расталарида сайр қилиб юрган димоғдор қизларни кўргандир: “Эгам айтар: “Мағрурдир Қуддус аёллари. Бўйинларини ликиллатиб, кўзларини сузиб юрар, Майда қадам ташлаб юриб, Тўпиғидаги халқаларни жиринглатар” (Ишаё 3:16). Ўша аёллару қизлар ана шундай димоғдор бўлганлари учун, Худо уларнинг бошларини (17–оят), тўпиғидаги безакларини, тиллақошларию зеб–зийнатларини, сирғалари, билагузук ва ҳарир рўмолларини (18–оят), бошидаги тожини, билагузук, маржон, хушбўй мой, туморларини (19–оят), муҳр узукларини, бурундаги сирғаларини (20–оят), шоҳона либосини, ҳарир парда, нимчалари, кармонларини (21–оят), кўзгулари, зиғир либосларини, тиллақошларию нафис либосларини (22–оят) тортиб олишга қарор қилди. Бошқача қилиб айтганда, аёллар гўзал бўлиб, нопоклик қилсалар, уларнинг латофатлари Худони иғво қилади: “Хушбўй ҳид ўрнига улардан сассиқ ҳид келади, Камарлар ўрнига арқон боғлаб юради, Турмакланган соч ўрнига кал бош бўлади, Башанг кийим ўрнига қанор кияди, Ҳа, гўзаллик ўрнига шармандалик бўлади” (Ишаё 3:23). Худо ҳақоратланмаслиги керак, У ахлоқсизликдан иборат бўлган гўзалликни ёмон кўради. Бунинг устига, шундай гўзаллик ички нопокликка мос ташқи кучларни жалб қилади. Аксинча, аёл маънавий томондан гўзал бўлса, бу гўзалликни яшириш мумкин эмас. Унинг гўзаллиги эрини – ҳатто Худо қўрқувини ҳам билмаган эрни мафтун қилади. “Масиҳдан ибрат олиб, сиз, хотинлар ҳам ўз эрларингизга бўйсунинглар. Худо каломига ишонмайдиган баъзи кишилар сиз, аёлларнинг ор-номусли, покдомон хулқ-атворингизни кўриб, имон ҳақида бирон сўз айтилмасданоқ қойил қолсинлар. Сизнинг жозибангиз ўрилган сочлар, тақилган олтинлар, чиройли кийимлар каби ташқи зеб-зийнатдан иборат бўлмасин. Аммо яширин қалбингиздаги ювош ва сокин руҳ сизларнинг сўлмайдиган ички гўзаллигингиз бўлсин. Бунинг Худо олдида қадри азиздир. Ўтмиш вақтларда Худога умид боғлаган муқаддас хотинлар ҳам ўзларини шу йўсинда безаб, эрларига бўйсунар эдилар. Масалан, Соро биби Иброҳимни жанобим деб атаб, унинг сўзига қулоқ солди. Агар сизлар яхшилик қилишда қунт қилиб, ҳеч қандай қўрқувдан ғулғулага тушмасангиз, Соро бибининг фарзандлари ҳисобланасизлар” (1Бут. 3:1–6). Ҳаворий Бутрус хотинларни ички сукут ила итоаткор руҳга даъват қилади. Агар Муқаддас Китобнинг барча матнини назарда тутсак, аёл бунга эрининг севгига йўғрилган бошқаруви асосдагина эришишини кўрамиз. Агар эр хотинини севса, у самара беради. Хотин самара келтирганда, бундай ҳолатдан эр завқланади. Эр завқланганда эса хотинини қаттиқроқ севади, хотин ҳам кўпроқ самара беради. Хотин эрнинг севгисини қабул қилиб, бунда иштирок этиши керак. Аммо эр севги кўрсатишда масъулдир. Ҳурмат Хотин ҳар доим, ҳар қандай вазиятда гўзал бўлиши учун тақводор эр ҳаракат қилиши лозим. Аёлларга хушмуомалаликни ҳозирги пайтда кўп эркаклар аҳамиятсиз деб ҳисоблайдилар. Ҳаворий Павлус Римликларга мактубида Рим аҳолисига қарата, бир–бирларингизга ҳурматлаб муносабатда бўлинглар, деб даъват қилади: “Севгингиз риёсиз бўлсин. Ёмонликдан нафрат қилиб, яхшиликка чирмашиб олинглар. Бир-бирингизни биродарларча, самимий муҳаббат билан севинглар. Бир-бирингизни иззат-ҳурмат қилишга ўзишгандай ҳаракат қилинглар” (Рим. 12:9–10). Бутрус ҳам эрлар ўз хотинларига нисбатан ҳурмат кўсатишларини талаб қилади: “Ўлинглар. Улар ҳам абадий ҳаёт иноятидан баҳраманд бўлгани учун, уларни ҳурматга сазовор ҳисобланг ва ибодатларингизга халал берманглар” (1Бут. 3:7). Ҳозирги пайтда Америкалик эрлар тенглаштириш ва кичрайтиш қармоғига илинганлар. Кичрайиш яхши хулқ ёки ҳурмат борасида ҳуқуқларни тенглаштириш анъанасида намоён бўлади. Ҳамма нарса бир хил бўлиши керак. Биз ўзимиздан бошқаларга сезиларли ҳурмат–эҳтиром кўрсатиб, улар билан тенглашув талаб қилинаётганлиги устида бош қотирмаймиз. Шунинг учун бугунги кунда кўп одамлар ҳеч қачон ҳеч кимга на ҳурмат, на иззат кўрсатадилар. Бундай маданий муҳитда кўп эрлар бирон марта бўлса ҳам, хотинларига ҳурмат кўрсатмаганларига ҳайрон қолмаса бўлади. Агар бу ҳақда масиҳий одамдан сўрасангиз, у қалбининг туб–тубида хотинини ҳурмат қилишини айтади. Аммо Муқаддас Китоб биздан, одамларни қалбингизнинг туб–тубидан ҳурмат қилинглар, деб талаб қилмайди. У бизга, одамларга иззат–ҳурмат кўрсатиш керак, деб таълим беради. Шубҳасиз, ҳурмат юракда пайдо бўлиши лозим. Аммо ҳурмат бизнинг хулқ–атворимизда ҳеч қачон пайдо бўлмаса, бундай ҳурмат Муқаддас Китоб талабларига мос келмайди. Муқаддас Китоб бўйича ҳурмат ва эҳтиром қалбда яшириниб қолмаслиги, балки бизнинг юрагимиздан чиқиб қоладиган ишларимизда намоён бўлиши керак. Биз Худонинг болалари бўлганимиз ҳолда, У бизни турли миллатлар ва маданиятга ажратганлиги сабабли, ҳурмат–эҳтиром белгиси ҳар хил бўлади. Маълумки, маданиятдаги фарқлар муаммо туғдирмайди. Маълумки, маданий фарқлар муаммо туғдирмайди, аммо одамларга ҳурмат кўрсатишнинг Муқаддас Китоб талабларидан асло кўз юмиб бўлмайди. Масалан, Британия армиясида ҳарбийлар Америка армиясидаги каби чест бермайди. Бу аслида қандай бўлиши кераклиги Муқаддас Китобда кўрсатилмаган. Шундай бўлса–да, Муқаддас Китоб бир–биримизга ҳурмат кўрсатишимизни талаб қилади. Муқаддас Китоб биздан ҳурмат намоён қилишимизни талаб этади. Кўринмас иззат–ҳурмат деган тушунча эса йўқ. Ҳаммамиз гуноҳкормиз ва гуноҳкор табиатимизга кўра, Худонинг ғазабига дуч келишимиз керак. Худо бизни ўзгартирган бўлса, янги ижод қачонлардир Эски Аҳд одами қилгани каби, ўзини бу оламда намоён қилади. Эр: “Мен ошкора намоён қилмасам–да, барибир хотинимни ҳурмат қиламан”, дея олмайди. Эрлар хотинларига ҳурматини ошкора намоён қилиши керак. Никоҳда ана шундай муносабатларнинг намоён бўлиши барча жамоатларда амалга оширилиши лозим. “Баданимизнинг эътиборсизроқ кўринган узвларига айниқса эътибор берамиз. Кўримсиз узвларимизга эса яна кўпроқ зеб берамиз. Лекин хушбичим узвларимизнинг бунга эҳтиёжи йўқ. Худо эса баданни мувофиқлаштириб яратди, етишмаган узвга алоҳида эътибор берди. Шу тариқа баданда бўлиниш бўлмайди, лекин бутун узвлар бир-бирига бир хил ғамхўрлик қиладилар” (1Кор. 12:23–25). Муқаддас Китоб кучлилар кучсизларни ҳурмат қилишларини талаб қилади. Дунёда кучлиларнинг устун томонлари бор. Жамоатда ҳам кучлилар ожизларни ҳурмат қилишлари лозим. Худо тасдиқлаган ҳокимиятга бу зарар келтирмайди. Хотин оила бошлиғини ҳурмат қилсин, Муқаддас Китоб қонунлари ҳам хотинларни эрларига ҳурмат кўрсатишга даъват қилади. Муқаддас Китоб бизнинг ожизлик ва кучлилик ҳақидаги тушунчаларимизнинг ўрнини алмаштирмайди. Иззат–ҳурмат туйғулари икки томондан ҳам талаб қилиниши билан масиҳийлик алоҳида ажралиб туради. Кучсизлар кучлиларга ҳурмат кўрсатишлари табиийдир, кучлилар Худонинг ожизларни ҳурмат қилиш марҳаматига муҳтождирлар. Узоқ йиллар давомида бизнинг маданиятимизда ҳурмат кўрсатишнинг турли усуллари шаклланди. Бу усулларнинг кўпчилиги кейинги бир неча ўн йилликлар давомида деярли рад қилиб бўлинди. Эътибор ва ҳурмат белгилари ҳозирги замон маданиятидан йўқолди. Муқаддас Китоб эрлар зиммасига анъаналарни тиклаш масъулиятини юклайди. Тикланиш жараёни қийинчилик билан бориши мумкин, аммо бу эътибор кўрсатиш белгиларини ex nihilo дан яратишдан кўра, осонроқ. Эътибор ва ҳурмат белгиларига катта зарар етган бўлса–да, бизнинг маданиятимизда илдиз отиб кетган ва тиклаш мумкин бўлган томонлари ҳам бор. Тақводор эрлар шулардан бошлашлари керак. Биз одоб қоидалари ёки майда–чуйда эътибор белгиларига диққат қаратдик. Майда–чуйдага эътибор берувчилар: “Эр машина эшигини хотинига очадими ёки йўқми – бу муҳим эмас” деб айтадилар. Албатта, фазовий кенгликда Худо эрлар хотинларига машина эшигини очсин, деб айтилмаган. Аммо Худо эрларга, хотинларингизни ҳурмат қилинг, деб буюрган. Агар эр бу ишларни ўз сўзлари ва ишлари воситасида қилмаса, қандай қилиб Худо амрини бажариши ва дунёга, мен хотинимни ҳурмат қиламан, деб кўрсатиши мумкин?! Муқаддас Китоб муайян бир маданий муҳитда қабул қилинган хулқ–атвор моделини талаб қилмайди. “Нима, мен ҳар сафар машинани айланиб ўтишим керакми?!” Ҳа, машинанинг эшигини очиш ҳам эр қилиши керак бўлган ишнинг кичик бир қисми. У болаларининг ёнида хотинига ҳурмат кўрсатиши ва улар ҳам айнан шундай қилишларини талаб этиши лозим. У бошқаларнинг ҳузурида ўз хотинини доимо сўз ва иш воситасида мақташи керак (Ҳикмат. 31:28). Бизни ҳурмат қилишга мажбур одамлардан, шундай қилинглар, деб талаб қилиб, яхши одатлар борасида инқилоб қила олмаймиз. Ҳурмат–иззатни лозим даражада бошқаларга кўрсата бошлаганимиздагина ўзгариш бошланади. Ҳурматга яраша мукофотлаш яхши натижалар беради. Кўп яхши одатлар йўқолиб кетган, маданиятнинг илгариги талабларига қайтиш силлиқ кечмайди. Шундай бўлса–да, чинакам ҳурматнинг моҳияти – бошқаларга қандай муносабатда бўлишимизга боғлиқ эканини эсдан чиқармаслигимиз керак. Ўз яқинига севги пайдо қилишнинг энг яхши йўли – хотинга ҳурмат билан муносабатда бўлишдир. Романтик севги Клайв Люис “Севги аллегорияси” китобида ғарб маданиятидаги романтик севги анъаналарига ўз муносабатини билдириб, шундай деб ёзади: “Агар бошида уни сезмасак, бунинг сабаби – ҳозирги Европанинг эротик анъаналари уни хато сифатида табиий ва ҳаммабоп сифатида қабул қилишидир. Биз унинг манбаларига қарамаймиз. Севги маълум вазиятда олийжаноб бўлиб, маънавий жиҳатдан юксакларга кўтарувчи туйғу деб ҳисобланиши одатий ҳол бўлиб туюлади. Аммо Аристотелга, Вергилийга, авлиё Павлусга ва “Беовульф” муаллифига бу таълимотни тушунтираётганимизни тасаввур қилсак, бунинг ҳақиқатдан қанчалар узоқ эканини англаймиз”. Олдинги бобда мен масиҳийлик никоҳидаги ҳурматли севгининг муҳимлиги ҳақида фикр юритдим. Бунинг сабаби шуки, биринчидан, шундай қилишни Муқаддас Китоб талаб қилади, иккинчидан, романтик севги ҳақида Муқаддас Китоб таълимотига – миналаштирилган майдонда юришга тайёрланишимиз керак. Кўпчиликнинг тушунчасида романтик севги – онг, туйғулар ва қалбнинг замонавий санамидир. Кўп эрлар ва хотинлар шу санамга сажда қилганлари сабабли, бу никоҳдан қониқмайдилар, умидлари пучга чиқади, жанжал ва низолар келиб чиқади, албатта, никоҳ бекор бўлади. Бутпарастлик – бу фақат Худо ҳукмида бўлган нарсани У яратган нарсадан кутишдир. Бутпарастликнинг бу кўриниши меъёрий ҳиссий биологик муносабатларни Масиҳ ҳадя қиладиган барқарор, итоаткорона севги билан алмаштиришдан иборатдир. Муқаддас Китоб шубҳасиз, эрлардан хотинларга ҳурмат кўрсатишни, меҳрибонлик қилишни, уларга илиқ ва меҳрли туйғуларини намойиш қилишни талаб этади. Бунга кўпчилик: “Шуни қилиш шартми?” деб сўраши мумкин. “Илиқ ва меҳрли туйғулар мажбурийми? Ахир, улар табиий ва ихтиёрий равишда пайдо бўлмайдими?” деб давом этиб сўрайдилар. Эр–хотин Худога итоат қилган пайтларида уларнинг хонадонларида бўлиш ёқимлидир. Уларнинг хотинлари ҳам барча керак нарсани оладилар. Аммо бу carita нинг – жуда қимматга тушадиган севгининг доимий равишда намоён бўлиши оилада “севги” деган илк эҳтирос эмас. Бу умуман, бутунлай бошқа нарса. Кўпчилик бизга, масиҳийлар оилавий муносабатларда “романтик аланга”ни ёқиб туриш керак, деб уқтирадилар. Агар бу, масиҳийларнинг оилалари шу билан бахтлидир, деган маънони билдирса, жуда яхши. Аммо биз сўз ўйини қилмаслигимиз керак. Кўпинча бунинг ортида умр давомида ўша романтик эҳтироснинг илк даврдаги даражасини ва кучини ушлаб туриш талаби туради. Агар бу эр–хотиннинг қўлидан келмаса, аҳвол жиддийлашади. Бундай фикр икки сабабга кўра ўзини ўзи оқлай олмайди. Биринчи сабаб – одамларнинг ўша “биринчи марта” деган туйғуларни бутун оилавий ҳаёт давомида асрай олиш қўлларидан келмаслигидир. Оилада муносабатлар ривожланиб бориши керак. Муносабатларнинг тўла–тўкислиги дастлабки ҳис–туйғуларни сақлаб қолиш ҳисобига эмас, балки уларнинг ўсиб бориши ва мукаммалашувидан қўлга киритилади. Иккинчидан, бундай фикр бизга Худо томонидан ато қилинган ва табиат белгилаб берган муносабатларни эътибордан четда қолдиради. Муқаддас Китоб, эркаклар ва аёллар бир–бирларига нисбатан турлича мақсадда муносабатда бўладилар, деб ўргатади. “Чунки эркак хотиндан эмас, балки хотин эркакдан бунёд бўлган. Яна эркак хотин учун эмас, балки хотин эркак учун яратилган” (1Кор. 11:8–9). Бу фикрга оид қўшимчалар муҳим аҳамиятга эга.Аёл эркак учун яратилган, эркак аёл учун эмас. Худо бизни қандай яратгани тўғрисида Павлус бизга гапиради. Эркак билан аёлнинг мажбуриятлари ҳақида унинг кейинги ўгитлари бизнинг қандай яратилганимиз ва бир–биримизга нисбатан қандай мақсадни кўзлашимиз асосига қурилади. Худога итотакор эркак яратилгандан бошлаб У берган вазифаларни бажаришга интилади. Оддий вазиятда у ўз вазифасини бир ўзи бажара олмайди – унга ёрдам керак бўлади. Худога итоаткор аёлнинг вазифаси эркакка ёрдам беришдир, яъни эркак ўз вазифасини бажариш учун яратилган, айни пайтда аёлга эрга ёрдам бериш вазифаси қўйилган. Эркак вазифани бажариш учун мосланган, аёл эса эркакка мослаштирилган. Хўш, буларнинг романтик муносабатларга қандай алоқаси бор? Эркак аёлнинг кўнглини овлай бошлаганда, эркак ҳам, худди аёл каби, мақсадга йўналтирилган, деган тасаввур пайдо бўлади. Аёлнинг кўнглини овлаш ва унга уйланиш – эркакнинг “жорий” вазифаси, аёл эса, эҳтимол, эримнинг доимий вазифаси шу, деб ўйлаши мумкин. Тўй ўтгандан сўнг тез орада эркак нега ўзгариб қолгани сезади, эримнинг севгиси қаёққа йўқолиб қолди, деб бош қотира бошлайди. Эркак эса хотинни қўлга киритиш “вазифаси”ни бажариб бўлиб, уни эсдан чиқарди. Энди навбатдаги вазифани бажаришга киришди. Аёл ўзини ноқулай ҳис қилади. Чунки у, менинг вазифам ўртадаги муносабатларни белгилашдир, деб фараз қилади. Эр эса хотинининг кўнгли тўлмаганига умуман эътибор бермайди. “Хотиним муносабатларимизни бошқариши керак”, деб ҳисоблайди. Уларнинг иккови ҳам ноҳақдирлар. Аёл, эрим мен билан кўпроқ бирга бўлсайди, деб хоҳлайди. Эр эса ўз ишига керагидан кўп вақт ажратади. Аёллар одатда, эркак ва аёлга Худо бир хил вазифа юклаган, деб ўйлашади, яъни эрим билан мен бир–биримизга термилиб ўтиришимиз керак, деб ўйлайдилар. Эркак эса аёлга Муқаддас Китоб талаб қилганидан камроқ вақт сарфлашни хоҳлайди. Ўтган асрларда оилавий муносабатлар ҳақида эркакнинг тасаввури меёр ҳисобланган. Бугунги кунда эса аёлнинг оила ҳақидаги тасаввури меёр бўлиб ҳисобланади. Бу дегани – аёллар ўзлари хоҳлаган муносабатларга эришдилар – дегани эмас. Эҳтимол, бизнинг маданиятимиз аёл тасаввуридагини “яхши оила” деб ҳисоблайдиган бўлгандир. Аммо иккала фикр ҳам тўғри эмас. Биз масиҳийлар сифатида Муқаддас Китоб меёрларига ва мезонларига мос бўлишимиз керак. Муқаддас Китоб эркакнинг зулм ўтказишини ҳам, аёлнинг ҳокимиятни қонунга хилоф равишда тортиб олишини ҳам инкор қилади, барча тасаввурларни ва тахминларни ўз жойига қўяди. Эҳтимол, бу ҳақиқат эркакнинг аёлга ва ўз оиласига эътиборсизлигини оқлай олмас. Аёлнинг эркакка йўналтирилганини Худо белгилаб қўйган. Айнан ана шу эркакнинг ишларида аёл ёрдам бера олишига қодир қилади. Агар эркак аёлга эътиборсизлик қилса, ундай ҳолда у чинакамига ҳузур–ҳаловатини йўқотади. Ким хотинини яхши кўрса, ўзини ҳам яхши кўради (Эфес. 5:28). Аммо эркак учун Худо юклаган ишни унутмаслик муҳимдир. Шундай қилиб, елкама–елка ишга берилиб кетмасликлари, айни пайтда ҳар доим уйда ўтириб шакаргуфторлик ҳам қилмасликлари керак. Эр–хотин зиммаларига юклатилган вазифаларни яхши тушунганлари ҳолда, эркак – келажакка, аёл эса эрига интилиши лозим. Эркаклар хотинларини худди Масиҳ жамоатни севгани каби жон дилдан севишлари керак. Муқаддас Китобда севги нафақат ҳиссий туйғу, балки доимий қайта қурувчи ҳаракатлар эканини улар тушуниб, бу амрни бажаришлари лозим. Муқаддас Китобга кўра севги – таъсир қилувчи кучдир. Эр бу руҳий ҳолатга ҳам таъсир қилишини билиб шундай севги билан ўз хотинини севиши керак. Аёл ўзида итоаткор ва сокин руҳни ривож топтиргани сайин, янада чиройлироқ бўлиб бораверади. Эркак хотини билан катта ишларда ҳам, кичик ишларда ҳам, худди Масиҳ каби муносабатда бўлади. Шунда аёл очилиб кетади, унинг жозибаси эрини ўзига жалб қилади. Улар қачонлардир бошдан кечирган оддий қизиқишга бундай севги тенг эмас – бу туйғу анча мукаммал туйғудир. Бу севгини романтик севги билан алмаштирмаслик лозим, зотан, бу севги анчайин афзалдир. 5. Ҳисоб–китобни ўз вақтида қилиб бориш Гуноҳ муаммоси Эрлар ҳам, хотинлар ҳам гуноҳкор одамлардир. Оилавий муаммолар кўпинча гуноҳга – бизнинг фикр–қарашларимиз, сўзларимиз, ишларимиз Худо Каломига мос келмаслигига боғлиқдир. Агар бир Муқаддас Китоб билан бирга қадам ташламасак, яқинларимиз ва қариндошларимиз муаммо пайдо бўлганини биринчи бўлиб биладилар. Агар эр–хотинлар гуноҳ ва васвасаларга бас келишини била олмасалар, оила хавф остида қолади. Оилани соғломлаштириш учун эр ҳам, хотин ҳам гуноҳ нима эканини, Гўлгўта хочида қандай воқеа юз берганини, агарда уларнинг оилавий муносабатларида Худога қарши гуноҳ пайдо бўлган бўлса, нима қилиш кераклигини тушунишлари керак. Гуноҳни яшириш оиланинг ҳозирги пайтдаги Муқаддас Китоб тушунчасидан узоқлашувига жиддий сабаб бўлди. Демак, никоҳни қайта ташкил қилишнинг муҳим таркибий қисми – гуноҳ учун тавба қилишга қайтишдир. Керак бўлган пайтда ҳаялламасдан гуноҳлар учун тавба қилишни “ҳисобларни ўз вақтида тўлаш” деб айтиш мумкин. Бу энг аввало, инсон ва Худо ўртасидаги шахсий муносабатларга тақлиддир. Агар одам Худо олдида гуноҳлари учун тавба қилмаган бўлса, у бошқалардан тўғриликча кечирим сўрай олмайди. Қилинган иш гуноҳ бўлса, одам бунинг гуноҳ эканини англаган зоҳоти Худо олдида айтиши керак. “Агар гуноҳларимизни эътироф этсак, Худо гуноҳларимиздан ўтади ва бизни ҳар турли ноҳақликдан фориғ қилади. Чунки У Ўз сўзида содиқ ва адолатлидир” (1Юҳ. 1:9). Гуноҳингиз учун тавба қилаётганингизда гилам устига тушган нарсани ердан кўтараётгандай бўласиз. Агар одам гилам устига тушган бир қанча майда–чуйда нарсаларни дарров олишни одат қилса, гилам тоза бўлади. Агар гилам устига тушган нарсалар ҳар ярим йилда бир марта тозаланса, кўп вақт тозалов ишлари қилиш керак бўлади. Бу воқеани яхшироқ тушуниш учун кўз олдингизга келтиринг: батамом тартибсизлик ҳукм сурган уй эгалари ишни нимадан бошлашни билмайдилар. Уларга уйдаги вазият умуман ёқмайди, аммо улар ўзларини йўқотиб қўйган. Лекин тартибсизлик аста–секин кўпайиб боради. Агар улар уйни доимо йиғиштириб турганларида, уй тоза бўларди. Биз ҳам худди шу сингари, ўзаро муносабатларимизда “тўкилган нарсалар”ни ўз вақтида ердан олишимиз керак. Ноқонуний хатти–ҳаракатларимиз учун дарҳол тавба қилишимиз керак. “Ўз гуноҳларини яширган ютуққа эришмайди, уларни тан олиб, воз кечган марҳамат топади” (Ҳикмат. 28:13). Гуноҳлар учун тавба қилишни орқага суриш ҳеч қачон яхшиликка олиб келмайди. “Ҳисоб–китобларни ўз вақтида тўлаб бориш” зарур, яъни оиладаги гуноҳлар учун тавба қилишдан бош тортмаслик лозим. Гуноҳлар учун тавба қилиш таълимотида шуни таъқидлаб ўтиш керакки, агар биз эътиқод қилсак, гуноҳларимиз кечирилади, биз тўла оқланамиз. Бизнинг оқланишимиз, яъни гуноҳлари кечирилган гуноҳкорларнинг ҳолати, биз нима қилишимиз ёки қилмаслигимиздан қатъий назар, ўзгармасдир.Ҳақиқий Худо боласи, унинг хулқидан қатъий назар, Масиҳда мукаммалдир. Аммо гуноҳларимиз учун тавба қилишдан бош тортганимизда, оқланишимиз натижаларидан ҳузурланишимиз сифатига таъсир қилади. Довуд зино ва қотиллик қилиб гуноҳга ботган, оқланган, аммо у нажот қувончини умуман туймаган. “Нажотинг шодлигини менга қайтаргин, Итоат этишга менда истак уйғотгин” (Забур 50:14). Унинг Масиҳдаги ҳолатига ҳеч нарса хавф солмасди, лекин Довуд гуноҳлари учун тавба қилмагунча, машаққатли туйғулар унга азоб берарди. Кўп масиҳийлар, Довуд каби, гуноҳлари учун тавба қилишдан бош тортадилар ва нажот топиш қувончидан маҳрум бўладилар. Уларнинг ҳолати борган сайин қувончдан маҳрум бўлиб, ғамгинлашиб боради. Улар жамоатга борадилар, янги қўшиқлар, мадҳиялар ёд оладилар, ўзларини Худо билан бирга бўлгандай тутадилар, иккиюзламачилик билан жилмайиб, ёнидагиларнинг қўлларини сиқадилар, хуллас, шу тарзда давом этаверадилар. Жамоатдагиларнинг ярми ҳар якшанба куни худди шундай спектакл қўяётгани уларнинг хаёлларига ҳам келмайди. Вақти–вақти билан жамоатда қувончлари тўлиб–тошаётган янги масиҳийлар пайдо бўлади, ўриндиқларга ўзларини ташлаб: “Шошмай тур, ҳали билиб оласан”, деб ғудранаётган “етук” масиҳийларни кўрадилар. Бундай ҳолат Муқаддас Китобга умуман зиддир. Тавба қилинмаган гуноҳ масиҳийлардан самовий Ота билан бўладиган ажойиб мулоқот қувончини ўғирлайди. Шу тамойил барча муносабатларга, шу жумладан, оилавий муносабатларга ҳам тааллуқлидир. Агар бола ота–онаси билан гаплашмаса, ота–онаси ундан воз кечди, деган эмас. Муносабатлар шубҳа остига олинмайди. Аммо гуноҳ, шубҳасиз, муносабатларга таъсир қилади – у қувончни тортиб олади. Агар сиз гуноҳларнинг йиғилиб қолишига имкон берсангиз, гуноҳлар сизнинг Худо билан муносабатларингизни кўпроқ заҳарлайди. Худди шу тамойиллар оилага ҳам тааллуқлидир. Ишдан уйига қайтаётган эркакни кўз олдингизга келтиринг. Остонада уни хотин қарши олади. Эрнинг иш куни оғир ўтди, у хотинининг саломига жеркиш билан жавоб берди–да, меҳмонхонага ўтиб, ўзини диванга ташлади. Кейин ўн дақиқача хўмрайиб газета ўқиди. Шу пайтда у ўзини тўхтатиб олиб ошхонага бормайди, ва: “Салом азизам, бугун кечки овқатга нима еймиз?” деб сўрамайди. У ўзини ҳеч нарса бўлмагандай тутиши керак эди, унинг гуноҳи ўзаро муносабатлар қувончида яширинган. Уларнинг ўзаро муносабатлари ўзгармаган – улар ҳали ҳам эр–хотин, аммо бунинг сифати илгаригидай эмас. Уларнинг орасида то гуноҳ фош қилинмагунча, самимий мулоқот бўлиши мумкин эмас. Гуноҳни қандай қилиб фош қилиш мумкин? Ишларни тартибга солиш Гуноҳ учун тавба қилиш зарурлигини англаган ҳолда, биз гуноҳларимизни тан олишга ва кечирим сўрашга ҳам ўрганишимиз керак. Фожеали томони шундаки, кўп аламлари учун умр йўлдошлари олдида кечирим сўрашлари керак бўлган жуда кўп эр–хотинлар гапни айлантираверадилар. Самимият билан кечирим сўраш – фойдадир, у масиҳийлик эътиқодини мустаҳкамлайди. Гуноҳнинг олдини олишни тарбиялашнинг энг яхши усулларидан бири – аввалги вазиятни тўлиғича тиклашдир. Биринчидан, илк ҳолатни қайта тиклаш ўз–ўзидан керак. Агар сен ниманидир ўғирлаган бўлсанг, унда нафақат Худо олдида қилган ишинг учун кечирим сўрашинг, балки ўғирлаган нарсангни қонуний эгасига қайтаришинг ҳам лозим. Тавба қилиш мулкка эгалик қилиш ҳуқуқини бермайди, у ўғрига ўғирлаган нарсасига эгалик қилишга имкон бермайди. Иккинчидан, итоаткорлик илк ҳолатни қайта тиклаш натижаси сифатида кўнгил учун фойдалидир. Илк ҳолатнинг қайта тикланиши бизга шундай итоаткорлик сабоғини берадики, биз кейинги гал гуноҳ қилишдан олдин ўйланиб қоламиз. Демак, агар эркак хотинига бақирса, кейин газета ўқиб, ўзини босиб олса, бу вазиятдан чиқиб кетиш йўли эмас. Заккей Худога юз бурганда, у ўғирлаган нарсасини қайтаришга ваъда берди. Оилада илк ҳолатни қайта тиклашнинг энг муҳим шаклларидан бири тақводорлик билан кечирим сўрашдир. Аммо эр–хотинлар кечиримни бир–бирлари билан ярашишга эмас, балки осонлик билан “ўз обрўсини йўқотмаслик” усулига айлантиришлари мумкин. Бунинг устига умр йўлдошнинг биттаси бу вазият устида бош қотиради, чунки у ҳам гуноҳ қилганни қандай кечиришни гуноҳкорнинг ўзидан кўп билмайди. Кечирим олдиндан шерикнинг ёмон иш қилишини кўзда тутади. Қийин томони шундаки, биз қилмишларимизни ғижиниб кечирамиз. Мана, нима учун одамлар худди ўзлари гуноҳкор эмасдай кечирим сўрайдилар: “Кечир, мен қизишиб кетдим, ортиқча гап қилдим . Аммо мен бундай вазият юз беришини кўзда тутмаган эдим”. Одам назарда тутмаган нарсани кечириш анча осон, аммо одам жиддий гапиргандагина, бу гуноҳ кечирилиши мумкин. Кечирим сўраётган одам мана бундай дейиши керак: “Бугун эрталаб мен сенга ортиқча гапириб, ёмон иш қилдим. Бу қилган ишим нотўғри, жаҳлим чиқди. Сенга қўполлик қилдим, сенга алам етказмоқчи бўлдим. Ўша пайтда мен жиддий гапирдим, бу эса Худо олдида ҳақоратли эди, сени ранжитди. Мен сендан кечирим сўрайман”. Бу самимий кечирим сўраш бўлиб, дўстона муносабатларнинг ҳақиқий қайта тикланишига олиб келади. Аммо бу итоаткорликни талаб қиладиган қийин қадам. Агар эр–хотин узоқ вақт бир–бирлари билан чиқиша олмасалар, улар ҳар бир айбни батафсил муҳокама қилиб, бир–бирларидан кечирим сўрашлари керак. Бу – қилинган айбнинг тафсилотлари ҳақида узоқ гапириш керак дегани эмас. Аммо барибир илдизига қараш керак. Масалан, эркак узоқ йиллар давомида бошқа хотинни истаган бўлса, у хотинига: “Биласанми, 1988 йилларда…” деб айтмаслиги лозим. У қилган хиёнати учун фикран тавба қилиши ва ундан кечирим сўраши керак. Агар эр–хотинлар Худо билан мулоқотда бўлсалар, иккала умр йўлдош ҳам бир–бирларига худди Худо билан қилган муносабатларини қилишлари керак. “Унинг Ўзи нурда бўлгани каби, биз ҳам нурда юрсак, бир-биримиз билан алоқа қиламиз ва Унинг Ўғли Исонинг қони бизни ҳар қандай гуноҳдан пок қилади” (1Юҳ. 1:7). Агар эр–хотинлар бир–бирлари билан мулоқот қилсалар, унда улар биргаликда еча олмайдиган муаммонинг ўзи бўлмайди. Демак, никоҳни мулоқотга тўсқинлик қиладиган гуноҳдан асраш керак. Оилада тавба қилинмаган гуноҳ бўлганда, мулоқот қийинлашади. Муқаддас Китоб, масиҳийлар бир–бирларига қилган ишларини тан олсинлар, деб ўргатади (Ёқуб.5:16). Агар кимдир қурбонгоҳга ҳадя олиб келсаю акаси унга қарши бирон гап айтгани эсига тушиб қолса, у энг аввало, бориб акаси билан ярашиши керак (Матто 5:23–24). Бу ҳамма художўйларга қўйиладиган мажбурий талабдир, бу тамойилни оилавий ҳаётда қўллаш ҳам жуда муҳимдир. Гуноҳ муносабатларни заҳарлайди. Гуноҳ ҳеч қачон йўқ бўлиб кетмайди. Агар вақт ҳеч бўлмаганда гуноҳни заррача юва олганда эди, унда Худо Ўғли беҳудага ўлган бўларди. Художўй эрлар хотинларига гуноҳларини айтиб тан олишлари керак, хотинлар эса эрларига гуноҳлари учун тавба қилишлари керак. Агар гуноҳ оилада кечирим топмаса, унда мулоқот ҳам қийинлашади. Гуноҳ учун тавба қилишнинг мураккаблиги шундаки, баъзида ҳамроҳи гуноҳнинг тан олинишидан жаҳли чиқади ёки гуноҳ ҳақида билиб ғазаб билан кечиришдан бош тортади. Бунгача битта гуноҳ бор эди, энди иккита бўлди. “Бошқалар бизга қилган ёмонликларни кечирганимиздай, биз қилган ёмонликларни ҳам кечиргин” (Матто 6:12). Эр–хотин ўзларининг иззат–нафсини асраб–авайлаганларида, улар оиладаги мулоқотга тўсқинлик қиладилар. Шериги нима қилган бўлишидан қатъий назар, хафа бўлган томоннинг кечирмасликка ҳақи йўқ. Яна бир муҳим нарса: агар гуноҳ учун тавба қилинмаган ва гуноҳ кечирилмаган бўлса, мулоқот ҳам бузилади. Худо гуноҳ учун тавба қилишга ва уни кечиришга ўргатади. У бизга зудлик билан тавба қилиш ва кечириш ҳақида гапиради. Шуниси диққатга сазоворки, Худо ҳеч қачон, гавба ва кечиримни эртага ёки якшанбагача ё бўлмаса васий билан суҳбатлашгунингча, ё “12 қадам” ўтгунча қолдиргин, деб айтмайди. Биз зудлик билан ҳақиқат бўйича иш кўришимиз керак. Эҳтимол, сиз кейинроқ хотинингиз билан ярашиб олишга қатъий қарор қилгандирсиз. Аммо бу вақтда муносабатларга дарз кетган бўлади, бошқа гуноҳлар тез орада дарёдай тошиб келади. Тавба қилиш орқага сурилгани сари, бошқа гуноҳлар яна йиғилиб бораверади. Секинлашиш ўлимга ўхшайди. Бу масалада хотинлар руҳий раҳнамоликни эгаллаб олишга интилмасликлари керак. Муқаддас Китоб: “Масиҳнинг уммати Масиҳга қандай тобе бўлса, хотинлар ҳам ҳар нарсада ўз эрларига шундай тобе бўладилар” (Эфес. 5:24), деб айтади. Хотинлари бу масалада эрларига итоат этишлари лозим. Эрни руҳий раҳнамоликка ундаш сезиларли натижалар бермайди. Эҳтимол, эр руҳий раҳнамоликка табиатан лаёқатсиздир, аммо хотинининг истак–хоҳишларига учмасликка унинг ақли етади. Табиийки, бу эрга йўлбошчилик ваколатидан воз кечиш ҳуқуқини бермайди. Эр қопга ўхшаб диванда ётганда, у билан мулоқот қилиш қийин. Эрлар, жинсий алоқа билан шуғулланадиган вақт қачон келаркин, деб ярим тунгача ўтирмасдан, хотинларини ”озиқлантириши ва иситиши” шарт (Эфес. 5:29). Эр–хотин мулоқотига Худонинг ўз қарашлари бор. Кўпинча эр–хотин масаланинг моҳиятини аниқлай олмайди. Хотин, ҳаммаси ёмон бўляпти, деб ҳисоблашга мойил. Эр эса бу пайтда, қандайдир мураккабликлар бор, деб ўйлайди. Шу тариқа тавба қилинмаган гуноҳ оиламизга мустаҳкам ўрнашиб олади. Бизнинг авлод “оила ва никоҳ масалалари бўйича маслаҳат бериш” номи остида бутун бошли индустрия гуллаб–яшнаганига гувоҳ бўлди. Аммо бу мутахассислар “ёрдам” кўрсатар эканлар, гуноҳ тўғрисида ўйламайдилар. Ҳаммаси ёмон эмас, шунчаки осон кечмаяпти, холос. “Ўзингни яхши деб ҳисобла” деган ёндашув реал вазиятда оз ёрдам беради. Оила муаммосида ҳеч қандай касаллик белгилари йўқ. Муаммонинг ҳатто аломати ҳам йўқ. Бу шунчаки эски анъанавий эгоцентризмдир. Эр–хотинлар муносабатларни яхшилашни жиддий равишда хоҳласалар, хотин Худо олдида гуноҳини эътироф этади ва гуноҳини кечиргани учун Унга шукрона айтади. Агар гуноҳ яна кимнингдир қалбига оғриқ келтирган бўлса, дастлабки ҳолатни тиклаш зарур. Агар хотин эрига бақирган бўлса, у эридан кечирим сўраши керак. Хотин ўзини оқлаб, эрини айблаб: “Сиз мен йўлдан урдингиз”, деб айтмаслиги керак. Худди шу гаплар эрга ҳам тегишли. Хотиннинг эмас, эр ўзининг гуноҳлари учун тавба қилиши лозим. Ҳар бири бошқасининг гуноҳи учун кун бўйи тавба қилганда эди, барибир ҳеч қандай хурсандчилик топмаган бўлардилар. Эр хотинига нисбатан қўпол бўлиб бораётгани учун, бошқа аёлларга илакишаётгани, пулни совураётгани, хотинига руҳий раҳнамолик қилмаётгани, телевизор олдида кўп вақт ўтказаётгани учун тавба қилиши керак. Хотин шуни тан олиши керакки, унда танқид руҳи ўрнашиб қолган, одамлар олдида эрини ҳурмат қилмайди, эрининг фикрлари билан ҳисоблашмайди, оилада эрга қулоқ солмайди, хотин оилада руҳий раҳнамоликни эгаллашга уринади. Гуноҳлари учун тавба қилмоқчи бўлган одам Худо билан мулоқотда бўлиши лозим. Ҳар бир хато ибодатда айтилиши ва ўз номи билан айтилиши керак: шаҳват – шаҳват билан, ёмонлик – ёмонлик билан. Одам фақат ўз гуноҳи учун тавба қилиши, бошқа бировни шубҳали равишда кечирим сўрашга мажбур қилмаслиги керак. Оила қоидалари “ўз вақтида ҳисоб–китоб қилиш” Гуноҳлари учун тавба қилиш бизни “жорий ҳисоб”га қайтаради. Биз оилавий муносабатларимиз бошида бир маромдаги ҳаёт кечириш учун маълум қоидаларга риоя қилишга келишиб олганмиз. Биз уларни “ўз вақтида қилинган ҳисоб–китоб” деб атадик. Биз “ўнқир–чўнқирларга улоқтирилганимизда”, қоидалар кучга киради. Биринчи қоида шундай жаранглаган эди: Муаммо ҳал бўлмасдан қолаётган экан, ҳеч қачон ажралишиб кетманглар. Эр билан хотин бирга қолишлари керак. Эр ишга бормаяпти, хотин эса дўконга бормаяпти. Улар муаммони шу ерда ва ҳозир ҳал қиляптилар. Бу – эр ҳар куни ишга кечикиб боради, деган маънони англатмайди. Эр билан хотин муносабатларини қанчалик тез бузган бўлсалар, шунчалик тез яхшилашлари мумкин. Улардан талаб қилинадиган нарса – ўзларининг ноҳақликларини тан олишларидир. Агар улар оила бюджетидан қоқилиб қолган бўлсалар, уни тартибга келтириш учун шошилишга ҳожат йўқ. Фақат гуноҳлар учун тавба қилиш кифоя. Иккинчи қоида: агар оилада келишувчанлик бўлмаса, уйга меҳмон таклиф қилманг. Оилангизда таранг вазият бўлса, уйга ҳеч кимни қўйманг. Агар эр–хотин ўнқир–чўнқирларни бартараф қила олмаган бўлсалар, қўнғироқ чалинганда, эшикни очмасликлари тавсия этилади. Агар кўчада ёмғир ёғаётган бўлса, улар тезда ярашишлари лозим. Учинчи қоида олдингисига ўхшашдир: жанжаллашганингизда, уйда қолинг. Агар жамоатхонага кетаётганингизда, “ўнқир–чўнқир сизни силтаган бўлса”, Худога хизмат қилишга боришдан олдин муаммоларингизни машинада ҳал қилинг. Дўстларингизникига кетаётганингизда, йўлда тортишиб қолган бўлсангиз, ярашмагунингизча уйга кирманг. Тўртинчи қоида бир оз изоҳни талаб қилади. Кўпинча дўстлар даврасида эр ёки хотиндан бири иккинчисига хафа қиладиган сўз айтади. Агар гуноҳ кўриниб турган бўлса, олдинги ҳолатни бутун давра иштирокида тиклаш керак. Вазиятни тиклаш, қилинган гуноҳ сингари, одамларнинг кўз ўнгида қилиниши лозим. Кўпинча эр –хотинлар муносабатларни ўзлари ёлғиз қолганларида бузадилар, бошқалар бу ҳақда билмайдилар. Масалан, улардан бири йўлда кетаётиб “портлайди”. Муаммо одамларнинг кўз ўнгида юз берганда, эр–хотин “кечир”, “кечираман” деган жавобни англатувчи сигнални бир–бирларига беришлари лозим. Бундан эса шу қоида келиб чиқади: ҳатто сиз бошқа одамлар даврасида бўлганингизда ҳам ярашишни орқага сурманг. Яна бир қоида эр–хотин Худо билан ва бир–бирлари билан келишиб яшашга ёрдам беради. Агар жанжаллашган бўлсангиз, ҳеч қачон жинсий алоқа билан шуғулланманг. Бу қоида Худонинг ўйлаган бирлаштирувчи ва ажойиб кечинмаларини иккиюзламачи саҳнага айлантиришга йўл қўймайди. Бу қоидаларнинг ижроси эр–хотинларнинг қариндошлари, дўстлари билан муносабатларига катта таъсир кўрсатади. Акс ҳолда атрофингиз ҳаётий муаммолардан иборат бўлиб қолади. Агар бу қоидаларни виждонан татбиқ қилсангиз, ҳеч ким сизни оилангиз билан ихтилофда кўрмайди. Эр–хотин бир–бири билан аҳил бўлиб яшашини Худо истайди. Бу қоидалар уларга куч беради. Иккиюзламачилик қилишлари керак бўлмайди, чунки улар аҳил бўлиб яшаяпти. Улар муносабатларни аниқлаштириб олишда давом этяптилар, аммо ҳамманинг кўз олдида эмас. Бу қоидаларга қатъий риоя қилиш гуноҳларнинг йиғилиб қолишининг олдини олади. 6. Турли–туман васвасалар “Яхши йигит аломатлари” Сюзан, яхши одамга турмушга чиққан эдим, деб ўйлайди. Аммо нима учун эридан қўлини ювиб қўлтиғига урганини тушунмайди. Сюзан эридан ғазабланганда, у ўзини айбдор деб билади. Гап – Сюзан ўзини тутолмаганида эмас, балки бунинг сабабларини ўзи ҳам топа олмайди. У ҳаётидан қониқмаган, ҳамон: “Мен нима сабабдан умидсиз аҳволга тушиб қолганимни ҳеч ким чиндан ҳам тушунмайди”, деб ҳис қилади. Вазиятни ўзи тушунмаган пайтда бошқалар қандай тушуниши мумкин? Нима учун бу “яхши йигит” Сюзанни шунчалик хафа қиляпти? Ҳозирги масиҳийлик оламида сон–саноқсиз оилавий муносабаталар руҳий маънода амалга оширилмади. Никоҳ бўлиб ўтди, эр–хотиннинг интим муносабатлари бўляпти, аммо оила кўнгилдагидай эмас. Агар эр қандайдир “руҳий ҳарам оғаси” ролини ўйнаётган бўлса, оила охиригача руҳий бўлмади. Бундай ҳарам оғаси, биологик эрдан фарқли равишда, руҳий жасоратда заифдир. Эр руҳан бой бўлмаганда, хотиннинг ундан кўнгли совийди. Агар хотин васвасага берилса, умидсизлик аломатлари турли–туман, катта–кичик кўринишида зоҳир бўлади. Очкўзлик ва ичкиликбозлик умидсизликнинг энг жиддий равишда намоён бўлишидир. Ирония шундан иборатки, кўп ҳолларда “руҳий ҳарам оғаси” – яхши йигитлардир. Руҳий лоқайдлик айнан хотинга табиий равишда таъсир қилса, одамлар ташқаридан: “Унга нима бўлди экан?” деб савол берадилар. Натижада хотин баттар умидсиз аҳволга тушиб қайғуга ботади. Бу ҳодисага Яхши Йигит Аломатлари деб ном бериш мумкинлигига кўплаб мисоллар бор. Энди аломатга таъриф беришимиз зарур. Ҳамма эрлар ҳам бахтсиз хотинлар билан “яхши йигит” бўлавермайди. Хотинлар билан шафқатсиз муомалада бўлиш тўғрисида Муқаддас Китоб огоҳлантиради (Кол. 3:19). Шафқатсиз Йигит Аломатларини аниқлаш қийин эмас: агар эр хотинини бир пулга олмаса, бахтсизликнинг сабаблари сир эмас. Бизнинг мақсадимиз хотин оилада яхши одам билан қаттиқ умидсизликни, албатта, у бундан саросимага тушган бўлса, шуни таҳлил қилиб чиқишдир. Кўплаб одамшаванда масиҳийларнинг хотинлари доимо умидсизлик ботқоғида яшайдилар. Хотинга қанчалик оғир бўлса, эр ўзини шунчалик яхши тутишга ҳаракат қилади. Афсуски, бу “одамшавандалик” Муқаддас Китобдаги мулойимликнинг ўрнини боса олмайди. Бу –илгари биз муҳокама қилган севги эмас, бу – масъулиятдан қочиш ёки лапашангликдир. Вақти–вақти билан оилавий муносабатлар шу даражага етадики, хотиннинг умидсизлиги эрни ўзидан кетказади. Кейин эр кечирим сўрайди, чунки у бундай қилиши керак эмаслигини билади, энди раҳнамолик орқали севгисини кўрсатиш ўрнига, хотинини турткилай бошлайди. Ҳаворий Павлус таълим берганидай, аёллар шуни тушунишлари зарурки, уларни хўжайин ортидан эргаштириб боряпти. “Соро биби Иброҳимни хўжийиним деб атаб, унинг сўзига қулоқ солди. Агар сизлар яхшилик қилишда қунт қилиб, ҳеч қандай қўрқувдан ғулғулага тушмасангиз, Соро бибининг фарзандлари ҳисобланасизлар” (1Бут. 3:6). Бахтга қарши, кўп аёллар эркакларнинг йўлбошчисидир, бундай эркаклар яшайдилар, нафас оладилар, ҳаракат қиладилар. Қанча аёл Иброҳимнинг қизлари деб ҳисобланиши мумкин? Улардан қанчаси лабини чўччайтирмасдан эрини хўжайиним деб айтиши мумкин? Эр – хўжайин? Айнан эрга оилани тарбиялаш ҳуқуқи берилган. Эр бу ҳукмронликни ҳеч иккиланмай Масиҳ сингари итоаткорлик билан бошқариши керак. Эр ўз манфаатлари нуқтаи назаридан хотинни бошқариши керак эмас, бунинг устига, эр уни эргаштиришга қодир бўлиши керак, чунки у – эр. Шуниси ачинарлики, бизнинг маданиятимизда “эр” деган сўз бир аёл билан никоҳ иплари орқали (бир неча йилга) юридик томондан боғланган эркакни англатади. Бу сўзнинг этимологияси шуни англатадики, бу сўзда чуқур мазмун ётибди: эр – маблағларни тақсимловчидир. Эр ўзига берилган ҳукмронликни бошқаришга ўрганмасдан туриб, аёлни хотинликка ола билмайди, деб тушуниш керак. Эрнинг бунга қонуний ҳуқуқи бор. Эр ўзини шу ҳуқуқига мувофиқ тутиши керак. У – хўжайин, боғни парвариш қилувчи, Худо унга, боғдаги ўсимликлар мўл ҳосил беришини кузатгин, деб амр берган. “Яхши йигит” бўлиб, боғда “тентираш” билан бунга эришиш мумкин эмас. Боғни бошқариш, раҳбарлик қилиш, парваришлаш, унга ишлов бериш керак. Кўп эркакларга бундай машғулот бегона; улар ҳар доим бу боғда вақт ўтказадилару ўзича етилганларини ейди, холос. Бундай пайтда улар хусусий мулкка хавф солувчиларни пусиб кузатиб турадилар. Агар кимнингдир боғи ўзига ёқсаю бегона ўтлар ўсса, бундай пайтда эрнинг ҳаракатлари беҳуда. Агар кимдир умидсиз хотинидан хурсанд бўлса, эр ҳеч қандай ҳаракат қилмасдан натижани қўлга киритади. Эр қилиши керак бўлган энг муҳим иш – хотинини тинч қўйишдир. “Яхши йигитлар” бунинг уддасидан чиқадилар. Шафқатсиз эр меваларни тепкилаш учун боғда пайдо бўлади. Унинг иштироки фақат вайронагарчилик келтиради, холос. Бахтга қарши, шундай тавсифга лойиқ эркаклар ҳам бор. Аммо ҳозирги жамоатларда биринчи тоифадаги эркаклар кўпроқ. Улар ўзларича ҳеч нарсани йўқ қилмайдилар, улар, бегона ўтлар қандай ўсяпти экан, деб қараб тураверадилар. Улар, шу ерда туриб бегона ўтларни юлишга ҳақлиман, яъни боққа ишлов беришга масъулиятни ўзимга олишим керак, деб ҳисобламайди. Йўқ, яхшиси, шу ишга суқилмай қўя қолай, деб ўйлайдилар. Эркак ҳокимиятдан юз ўгириб, идора қилувчиликдан ва хонадон бошлиғи бўлишдан воз кечади. Хотин эса эндигина эрим деб айтаётган эркакдан қўлини ювиб қўлтиғига уради. Баъзи эркаклар, хотиним, мени тинч қўйинг, деб талаб қиладилар, мен фақат унинг истагини бажараман, деб эътироз билдирадилар. Бу эътирозга иккита жавоб бор. Биринчидан, хотинларнинг биронта талаби Масиҳнинг хотинни ўз ҳолига қўйиш мумкин эмас, деган амрини бекор қилмайди. “Эй эрлар, Масиҳ имонлилар жамоатини севиб, улар учун Ўзини қандай фидо қилган бўлса, сизлар ҳам хотинларингизни шундай севинглар” (Эфес. 5:25). Эр – хотиннинг боши, эрнинг боши – Масиҳ. Масиҳ эрларга, Менга тақлид қилинглар, деб амр берди, бу эса севгининг таъсирли бўлишига мажбур қилади. Иккинчидан, хотинларга қаттиқ қўл билан амр бериш керак. Шунда хотин тез–тез эрини синайди, аммо эр хотинига жойини бўшатиб берадиган бўлса, хотинни қаттиқ умидизлик қамраб олади. Хотин нимани таклиф қилаётгани эмас, балки Муқаддас Китоб нимани амр қилаётганини эр хотинга бериши жуда муҳимдир. Хуллас, солиҳ эр – аввало, солиҳ хўжайин. Муқаддас Китоб ҳақиқатини англайдиган ва маълум бир эркакни эрим деб айтадиган хотин уни хўжайиним деб ҳам айтади. Фожиа шундаки, эркакларнинг оммавий равишда масъулиятдан қочиши эрларнинг уйда ҳукмронлиги тўғрисидаги Муқаддас Китоб вазиятини масхаралашга олиб келди. Эркак хотиндан яхши ниятлар билан ажралмайди. Эр хотинидан ёқимли қилиқлар ва хушмуомалалик туфайли, жамоатда яхши обрў ва қўшниларнинг кўнгли яқинлиги туфайли қўл силтамайди. Руҳий ҳарам оғалари оламида эркакни топиш қийин, фақат алоҳида эркак жинсинигина эмас. Масаланинг моҳияти ана шунда: кўпчилик масиҳийлар – “яхши йигитлар”, аммо улар Муқаддас Китоб ва уларнинг хотинлари талаб қилаётган оиладаги раҳбарликни таъминлай олмайдилар. “Яна шуни билишингизни хоҳлайманки, ҳар бир эркакнинг бошлиғи Масиҳ, хотиннинг бошлиғи эркак, Масиҳнинг бошлиғи эса Худодир” (1Кор.11:3). Аммо диагнознинг қўйилиши муаммони ҳал қилиб бера олмайди. Кўпчилик эркаклар ўзларидан масъулиятни соқит қилганларини англайдилар, аммо буёғига нима қилишни билмайдилар. Аввало, бундай вазиятдаги иш гуноҳ эканини Худога тавба қилиб айтиш зарур. Худо оилани бошқаришнинг маълум шаклини жорий қилган, биз Худо жорий қилганни ўзгартиришга ёки қайтадан қилишга ҳақли эмасмиз. Бу ўзгаришларнинг сабаблари учун нима хизмат қилганини – Худога итоатсизликми ёки кўп чайналган заиф характерга эгаликми – бунинг аҳамияти йўқ. Шундан кейин ҳар бир конкрет вазиятни батафсил таҳлил қилиш керак. Қуйида мен вазиятларнинг моделини келтираман, аммо бу фақат намуна, холос. Бу рўйхатни асло тугал деб ҳисобламаслик керак. $ Хотин маслаҳат сўрайди. Баъзи ҳолатларда хотин қийинчиликларга дуч келади ва эрига маслаҳат сўраб мурожаат этади. Хотинининг: “Нима қилай?” деган саволига масъулиятсиз эр, менга барибир, хоҳлаганингни қилавер, деб жавоб беради. Хотин маслаҳат сўраганда, у албатта жавоб олиши керак. Агар хотин эридан, бирон қарор қабул қилинг, деб илтимос қилса, эр шуни қилиши керак. Менинг хотиним олдига маслаҳат сўраб бирон аёл келганда, одатда, бу ерга келганингиз эрингизга маъқулми, деб қизиқади. Улар юз берган мураккаб вазиятни муҳокама қилаётганларида, хотиним меҳмондан, эрингиз бу ҳақда нима деб ўйлайди, дея тез–тез савол бериб туради. Хотиним: “Эрим, ихтиёр ўзингда деб айтди”, деган жавобни эшитади. Эркакларнинг масъулиятдан ўзларини соқит қилишлари беҳуда сўзлар билан чегараланмайди – аёллар кўпинча муҳим ҳаётий қарорлар қабул қилишларига тўғри келади, масалан, эҳтиёт қилиш каби. $ Мен бир марта куйганман. Масъулиятсиз эрлар ўзларини шундай деб ҳимоя қиладилар: “Хотиним билан бир марта шундай воқеа юз берган эди. У менга шундай маслаҳат сўраб келди, мен қарор қабул қилдим. Қарорим унга маъқул келмади. Мен эса, аслида бу маслаҳатим унга керак эмас экан, деб ўйладим. Ҳаммасига қўл силтадим”. Бундай хатога йўл қўйиш қийин эмас, аммо бирибир бу хато. Бундай вазиятда хотин, эрим бирон қарор қабул қилса бўлди, деб талаб қилмайди, хотинга қатъий қарор керак. Кўп хотинлар, эрларимиз, ўз зиммаларига уй бошқарувчиликни қабул қилсалар эди, деб хоҳлайдилар. Хотинлар эрларидан, шундай қарор қабул қилинг, деб илтимос қабул қиладилар, эр қарор қабул қилади. Аммо кейин хотин, эрим ҳақиқатан шундай деб ҳисоблайдими, ёки у менга қўлини силтаб кетдими, деб фол оча бошлайди. Хотин эрга гап қайтаради. Бу вазият – хотин эрнинг бошлиқлигини рад қилгани учун эмас, балки эрининг чинакамига раҳнамолигини синаб кўриш учун юз беради. Агар эр таслим бўлса, ҳаммаси тушунарли бўлади: эр умуман ҳеч қандай қарор қабул қилмаган экан. $ Мен сенга айтган эдим. Тасаввур қилинг: қандайдир қарор қабул қилиш керак, аммо эр билан хотин келиша олмайдилар. Муҳокамадан кейин эр хотини олдида таслим бўлади, кейин улар хотин хоҳлагандай иш тутадилар. Хотиннинг қароридан кейин ҳамма иш чаппасига кетди. Эрнинг масъулиятдан қочиши кўнгилсизликларга унинг муносабатидан маълум бўлади. Агар эр: “Қара, нима қилиб қўйдинг”, деб айтса (ёки ўйласа), билингки, эр йўлбошчиликдан воз кечган бўлади. Солиҳ эр хотинининг мулоҳазаларини эътиборга олиб қарор қабул қилиши мумкин, эр “хотин истагандай” иш кўради. Аммо солиҳлар хонадонида бу қарор дарров эрнинг қарор бўлиб қолади. Эр бу қарор учун тўлиғича жавоб беради. Агар хотин муваффақиятсизликларда ўзини айблашга уринса, эр уни қайтариши керак: “Йўқ, азизим, буни мен қилдим”. Эҳтимол, муҳокама жараёнида бу ғояни хотин берган бўлиши мумкин, аммо тақводорлар оиласида ҳар қандай қабул қилинган қарор учун масуълият эрнинг зиммасига тушади. $ Ўз билганимча иш тутаман. Баъзи масъулиятсиз эрлар, хотиним тўғри қарор қабул қилади, деб хотинлари билан умуман маслаҳатлашмайдилар. “Нима сотиб олдинг?” – бундай савол эрни Муқаддас Китобда кўрсатилган раҳнамоликдан узоқлаштиради. Агар эр нимадир қилмоқчи бўлса, буни хотинидан беркитмаслиги керак. Эр хотинидан яширинча иш тутяпти, чунки хотин оилада амалий масалалар бўйича ҳал қилувчи ҳуқуққа эга. Эр ўз хоҳишича иш тутишни хоҳлагани сабабли, у хатти–ҳаракатларини хотинидан сир тутади. Бу – раҳнамолик эмас, бу – ҳокимиятдан худбинларча чекинишдир. Эркак бу боши–учи йўқ доирадан қандай чиқиб кетиши мумкин? Биз гуноҳлар учун тавба қилишнинг муҳимлиги тўғрисида гапирдик. Эр билан хотин ҳамма нарсада феъл–атворнинг ёки тарбиянинг хусусиятларини айблайверар экан, муаммо чўзилиб бораверади. Оиланинг бошлиғи мажбуриятларини бажармайдиган эркак ваколатдан воз кечиши учун тавба қилиши керак – эр бу гуноҳни алдамчилик ёки фаҳшбозлик қаторида қараши керак. Бу – итоатсизлик гуноҳидир. |Шу вазият билан боғлиқ ҳамма гуноҳлар учун тавба қилгандан кейинги қадам таҳлил ва ибодатдан иборатдир. Безовта эр икки қисмдан иборат рўйхат тузиши керак. Биринчи қисм – уйда унинг истагига тескари бўлган буюмлардан иборат бўлиши лозим. Масалан, эр бир неча марта, нега болалар телевизор кўряпти, деб эътироз билдирган эди. Болалар ҳамон телевизор кўрарётганлари учун эр бу пунктни рўйхатга киритиши керак. Агар эр, хотиним жуда кўп менга маслаҳат билан мурожаат қиляпти, деб тахмин қилсаю хотин ҳамон ўлиб–тирилиб шундай қилишда давом этса, эр буни ҳам рўйхатга киритиши керак. У қарорлари қайси ўринда рад қилинаётган бўлса, оилавий ҳаётнинг ўша қатламларини санайди. Иккинчи қисм шундан иборатки, у лозим даражада раҳбарлик қилмаганда ҳам ҳеч нарса ўзгармайдиган ҳаётий қатламларни санаб ўтиши керак. Айтайлик, хотин болалар учун ахлоқ қоидаларини жорий қилади, аммо буни ўз хоҳишига қарши қилади. Хотин эридан бир неча марта ёрдам сўрайди, аммо у қўлини силтайди: “Мен билмайман, аммо менимча, ҳаммасини ўзинг яхши эплаяпсан”. Масалан, хотин эрига, Худонинг Каломини бирга ўрганайлик, деб таклиф қилди, аммо эр ҳеч вақт тополмайди. Эр буни ҳам рўйхатга киритиши керак. Биринчи қисм эрнинг бошлиқлиги рад қилинадиган ҳаёт доирасини қамраб олади. Иккинчиси – унинг бошлиқлиги ҳеч қачон кўринмаган ҳаёт доирасини қамраб олади. Эр рўйхат устида ўйлаб, нима кечиришга муҳтожлигини эслаши керак. У гуноҳкорларга шафқат кўрсатгани ва Худо Ўз Ўғли орқали бизга солиҳлик инъом қилгани учун Унга миннатдорчилик билдириши керак бўлади. Шуниси муҳимки, эрнинг рўйхати хотинга нисбатан “шикоят дафтари”га айланиб кетмаслиги лозим. Вазифа шундан иборатки, масъулиятсизлик гуноҳидан қочиб, қайғу ва умидсизлик гуноҳига ботиб қолмаслик керак. Эр Худо томонидан берилган ваколатдан воз кечди, энди эса тузитиши керак бўлган оилавий ҳаётнинг аниқ қатламини аниқлаб олади, холос. У рўйхатни тузиб бўлиши биланоқ, бир неча кун давомида ибодат қилиши лозим. Шу кунлар давомида у рўйхатни тўлдириши ёки қисқартириши мумкин. Тер тўкиб қилинган меҳнат хотин билан кескин ёки енгилтаклик билан қилинган тўқнашувларни бартараф қилади. У, вазиятни тўғри баҳоладим, деб ишонч ҳосил қилганда, хотини билан гаплашиб олиши керак. Балки, уйда юз бераётган ҳодисаларни батафсил муҳокама қилиш учун бир неча соат вақт талаб қилинар. Агар оилада ўсмирлар бўлса, улар билан алоҳида гаплашиб олишга тўғри келади. Эр хотинига, Худо олдида масъулиятсизлик гуноҳи учун тавба қилдим, шунинг учун сендан кечирим сўрайман, деб тушунтириши керак. Эр хотинига ҳужум қилмаслиги ёки уни айбламаслиги керак. Эр ўзини мўмин ҳолатда тутсин, чунки хотинига нотўғри муносабатда бўлган эди, энди эса вазиятни тиклаяпти. Агар хотин гуноҳ қилган бўлса, эр хотиннинг гуноҳини тузатишга лойиқ эмас (Галат. 6:1). Улар эр тузган рўйхатни бирга муҳокама қилишларига тўғри келади. Рўйхатнинг энг муҳим қисми – эрнинг қарорларига ёки у оилани бошқариш учун уринишларига эътиборсизлик тўғрисида айтилган ўринлардир. У хотинига, мени кечир, энди бу гуноҳларга қарши курашда менга ёрдам бер, деб айтиши керак. Суҳбат тугагач, улар биргаликда ибодат қилишлари керак. Суҳбатдан кейин эр билан хотин енгил нафас олишлари учун имконият бор. Аммо муаммо ҳали ечилмаган. Келгуси ҳафталар давомида эр рўйхатдан муҳим масалалардан бирин танлаб олиши ва у юзасидан қарор қабул қилиши керак. Агар хулқ–атворда эскича усул ўзини кўрсатса, эр хотинини огоҳлантириб, энди масъулиятсиз бўлиб қола олмайман, деб айтиши керак. Нима бўлганда ҳам, эр ўз қарорини ўзгартирмаслиги лозим. Ҳатто хотини хафа бўлганда ҳам, у чекинмаслиги керак. Агар хотин, шу вазиятда нимадир жойида эмас, деб тушунтирмоқчи бўлса ҳам, эр хотинига ён бермаслиги керак. Эрнинг қатъияти – ҳал қилувчи омилдир. Аҳмоқона ёки худбинларча қарор қабул қилмаслик учун, эр ибодат билан кўп вақт ўтказиши талаб этилади. Агар унинг танлови яхши бўлмаса ҳам, майли, шундай бўлсин. Харитага унинг оиладаги солиҳларча раҳнамолигини тиклаш масаласи қўйилган. Нима учун эр аҳамиятсиз муаммодан бошлаши керак? Агар одам оғир атлетика машғулотларига киришса, у оғир юкни кўтаришдан бошламайди–ку. Агар кимдир эрталаб югуришни бошлашга қарор қилган бўлса, у биринчи куниёқ 15 километр югурмайди. Тасвирланаётган вазият ҳам шундай. Эр эски одатлар билан хайрлашмоқчи. Тўғри қарор қабул қилиш қанчалар қийинлигини синаб кўрмасдан туриб унга эришиб бўлмайди. Албатта, эр уйни сотиб, Аляска оролига кўчиб кетишдан эмас, балки кир ювиш машинаси танлашдан бошлаши керак. Эр биринчи топшириқни уддалаши биланоқ, иккинчисига ўтиши лозим. У раҳнамо сифатида биринчи қадамларни қўйишга ўрганади, кўп ўтмай эса қадамба–қадам боришга ўхшаб кетишига ишонч ҳосил қилади. Эркаклар ва аёллар ўртасидаги фарқлар Биз тенгҳуқуқлилик маданиятида яшаяпмиз, тенгҳуқуқлилик ҳар қандай жинсни “адолатсиз” фарқлашдан нафратланади. Гарчи бу позиция ҳозирги даврдаги одам учун тамомила табиий туюлса–да, Муқаддас Китобга тўлиғича зиддир. Агар Худо бизни турлича қилиб яратган бўлса – асли шундай – аммо биз бу фарқларга эътиборсизлик билан қарасак, биз Худонинг ғазабига гирифтор бўламиз. Бунинг энг ёрқин намунаси – эркаклар билан аёллардир. Биз одамлар тоифасини фарқлаганимизда, умумлаштиришга мажбурмиз. Титусга мактуб, 1:12да ҳаворий Павлус қуйидагиларни тасдиқлайди: “Мана, улардан чиққан бир шоир: «Критийлар доимо ёлғончи, золим йиртқичлар, еб-тўймас танбаллардир», деб айтган эди”. Павлус бу ўринда критийлар тўғрисида гапириб, умумлаштириш қилади. Гарчи ҳар бир алоҳида ҳодисада бундай бўлмаса ҳам, у умумлаштиришдан қўрқмайди. Улардан чиққан шоир ёлғончи эмас эди, чунки унинг тасвирлагани ҳақиқатга мос келади. Шоирнинг ўзи қоидадан ташқаридир, аммо унинг айтганлари тўғридир. Кўпинча турли тоифадаги одамлар ўзларини турлича тутишга мойил эканини кўрамиз. Шунингдек, қайси фарқлар Худодан келиб чиқишини, қайси гуноҳларни эса ўзгартириш кераклигини тушунишга ҳаракат қиламиз. Критийларнинг фарқли хусусиятлари уларнинг гуноҳкор табиати тўғрисида гапирган эди. Павлус Титусга, орол аҳолисини ўзгартириш мақсади билан хизмат олиб бор, деб даъват қилган эди. Биз, эркагу аёллар, эр–хотинларга нисбатан умумлаштириш қилишга ҳақлимиз. Масалан, эркаклар аёллардан юқоридир (гарчи ҳар доим бўлмаса ҳам). Қолаверса, бу умумлаштириш қонунийдир. Биз буни тушунишимиз ва Худо бизга берган фарқлардан ҳузурланишимиз керак. Бироқ бошқа фарқлар гуноҳни келтириб чиқаришга мойилдир. Баъзи фарқлар Худо эркак ва аёлларга берган ролларга боғлиқ. Масалан, болға билан гайка ключи бир–биридан фарқ қилади, аммо уларнинг фарқи ихтиёрий эмас. Кимдир болғани ҳам, гайка ключини ҳам маълум мақсад билан ихтиро қилган. Шу тариқа эркаклар ва аёллар бажарадиган турли вазифалар турлича намоён бўладиган кўп фарқлар билан изоҳланади. Масалан, эр ишдан уйга қайтди, унга шун нарса аён бўлдики, бу кун хотинга ҳам енгил бўлмаган кўринади. Эр, аҳволинг яхшими, деб сўрайди. Хотин, ҳеч нарса бўлгани йўқ, деб жавоб беради. “Бутун атроф ёмон, аниқ бир муаммони айтиш қийин, бунинг устига, муаммони ҳеч ким пайқамайди”, деб тахмин қилади. Эр: “Яхши, мен эса нимадир жойида эмас деб, бошқача ўйлабман”, деб айтади. Шундай қилиб, эр янгиликларни кўра бошлайди. Кечқурунга бориб, эр ноқулай аҳволга тушиб қолганини тушунади, Иш жанжал билан тугайди. Хотин, айтилганлардан эрим хулоса чиқариб олса бўларди, деб ўйлайди. Эр эса хотинига, сенга савол берган эдим, салбий жавоб олдим, деб ўз гапидан қолмайди. Эркак ва аёллар тилдан турлича фойдаланади. Биз сўзни нотўғри талқин қилиб, фикларимизни тўғри ифодалай олмасак, бирин–кетин муаммолар келиб чиқаверади. Илгари муҳокама қилинганидай, эркак ва аёл турли йўналишдадирлар (1Кор. 11:9). Тил – бизнинг йўнилишимизни ифодалайдиган асосий усуллардан биридир. Агар эр–хотин тилдан фойдаланиш фарқларини тушунмаса, уларнинг мулоқоти қийин кечади. Агар улар фарқларни англаб етсалар ва эътиборга олсалар, бундан завқ оладилар. Акс ҳолда фарқлар васвасалар манбаига айланади. Иккинчисининг айтишга уринганини тушунмаслик ёлғон истаклар, деб айтиладиган гуноҳни туғдиради. Мавжуд бўлмаган фикрларни бошқа одамга нисбат берганимизда, мулоқотга қаршиликни яратамиз. Муқаддас Китоб айтадики: “Севги ҳар нарсани кўтарар, ҳар йўлда ишонч ҳосил қилар, ҳар шароитда умид сақлар, ҳар нарсага тоқат қилар” (1Кор.13:7). Севги шошма–шошарлик билан хулоса чиқармайди, бошқа одамнинг кўнглидаги ниятларни ўқишга ҳаракат қилмайди. Ҳар қандай зиддиятли вазиятда инсоннинг важлари тўғрисида осонлик билан нотўғри тасаввурлар пайдо қилиш мумкин, у одам тўғрисида яхши фикр юритиш жуда қийин. Эркак ва аёллар турлича ўйлайдилар. Хотин ниманидир оғир кечирса, эр, нима учун шундай бўлгани тўғрисида хотинимнинг маърузасини эшитишим керак, деб ҳисоблайди. Эрнинг аналитик қобилияти – бу қобилиятлар қанчалик ёрқин бўлмасин, шу вазиятда унчалик ўринли эмас. Шундай лаҳзада хотин ахборотга муҳтож эмас – уни эр фақат бағрига босиши керак. Эр хотинига тасалли бериши, кейин оғзини маҳкамлаши керак. Бу дегани – эрнинг аналитик қобилияти бефойда деган маънони англатмайди. Агар эр хотини олдига келиб, кеча юз берган воқеа тўғрисида ўйлаб, ибодат қилдим, келгуси сафар шунга ўхшаш муаммони бартараф қилиш тўғрисида мулоҳазаларим бор, деб айтса, хотин эридан миннатдор бўлади. Фикрлашда фарқлар ҳамма жойда намоён бўлади. Хотинлар бир неча йўналишларда фикр юритадилар ва ҳеч нарсани қолдирмасдан бир мавзудан иккинчисига осонликча ўтиб кетаверадилар. Эркаклар бир томонлама фикрлайдилар. Бир куни хотиним икковимиз уй излашга бордик. Битта уй бизга ёқди, биз бу уй тўғрида бир оз гаплашдик. Уч кун ўтгандан кейин Ненси айнан гапни тўхтатган жойимизда гапни қайтадан бошлади. Тушунтиришга ҳожат йўқ – мен гап нима тўғрисида кетаётганини асло тушунолмадим. Ўша пайтда бошлаб ҳозиргача менга бир нарса жумбоқ бўлиб қоляпти: хотинлар суҳбатда фикрни мутлақо йўқотмай, бир –бири билан қандай қилиб мулоқот қилар экан. Аёллар фикрни анча эркин боғлаб кетаверадилар. Уларнинг миясида ҳаммаси боғланган. Эркаклар бир буюмни иккинчисидан осонлик билан ажратиб оладилар. Агар аёлни бирон нарса безовта қилаётган бўлса, бошқа мавзуни муҳокама қилаётиб ҳам, ўша нарсага қайта олади. Эркакнинг эса мияси гангиб қолади: чунки у, қандай қилиб биз бир мавзудан бошқасига ўтиб кетдик, деб аниқлаб олишга уринади. Шунинг учун хотинлар бир неча ой давомида муаммоларни йиғиб, кейин эрнинг устига тўкишлари керак эмас. Хотин маълум доирада васвасага қарши турар экан, у дастлабки имконият пайдо бўлиши биланоқ бу тўғрида эри билан гаплашиб олиши керак. Агар гуноҳ қилинган бўлсаю буюмга нисбатан юз берган бўлса, дарров кечирим сўраш керак. Агар васваса пайдо бўлса, суҳбатни тўхтатиб, маъқул вақт келганда бу мавзуга қайтиш керак. Бундан ташқари, кўп аёллар, эрларимиз биров ўргатгандан кейин эмас, балки ўзини эркин тутиб бизга эътибор кўрсатсин, деб хоҳлайди. Бир мисол келтирамиз: эр хотинга гул тақдим қилади. Эркаклар бундай ишларни ўз– ўзидан қилмайдилар. Агар бундай иш эркин равишда қилинмаган бўлса, эркакка ёшлигида шунга ўргатганлари учунгина шундай қиляпти, холос. Агар ўғил тўғри тарбия олиб, онага ўғил гул ҳадя этишни ота ўргатган бўлса, ўғил уйланаётганда ҳам бу ишни эркин равишда қилади. Эр ўзини эркин тутиш фанини ўрганиши керак, эри ўрганиши учун эса хотин имкон бериши лозим. Масъулиятдан қочма, қарз олма, Аммо қарз бергин, Қарзга бериб пулу дўстни йўқотасан, Қарз эрнинг ҳукмронлигини ўтмас қилади. Шекспир Гарчи Худо эркакни оиланинг тақсимотчи–эри сифатида тасдиқлаган бўлса ҳам, кўпчилик масиҳийлар никоҳ маросими пайтида ўзларига ҳамроҳ бўладиган мажбурият ва бурчларга эътиборсизлик билан қараб, унвонни қабул қиладилар. Худо бизларни эркак ва аёл қилиб яратган; шунинг учун агар эркак масъулиятдан ўзини олиб қочса, Худо уни яратган ҳолатга қарши турган бўлади. Оилада итоатсизлик натижасида эрда чуқур айбдорлик ҳисси пайдо бўлади. Эркаклар ўзларини нимададир айбдор деб билса, улар Худо олдида тавба қилишни изламайдилар, балки айбни қандай қилиб текислаш йўлларини излайдилар. Агар Масиҳ уларнинг гуноҳлари учун тўлов тўлаганига ўзлари онгли равишда ишонмасалар, уларнинг табиий истаги – гуноҳлари учун ўзлари тўлашларидир. Айбни ювадиган назрлар қаторида эркаклар кўплаб бошқа мисолларни кашф қиладилар. Одатда бу усуллар пул билан боғланган. Бизнинг бу оламда масъулиятсиз эр моддий кризисга тушиб қолиши ҳеч гап эмас. Бу муаммонинг икки томони бор. Биринчидан, масъулиятсиз эрлар масъулиятдан қочишга мойилдирлар. Бу пайтда уйда пулни сарфлаш қоидаларини жорий қилиш лозим. Эрлар хотинларига, хоҳлаганингча- оилага керагидан ортиғини ҳам ишлатишинг мумкин, деб имконият берадилар. Масъулиятдан қочишнинг бир қисми – шудир. Агар эр хотинига, “йўқ” деб айтишга қўрқса, гап пулга келиб тақалганда, эр нима учун хотинига эътироз билдира олмаслиги тушунарли. Муаммонинг иккинчи томони янада жиддий. Эрлар кўпинча ҳаддан ортиқ сарф қилиш учун хотинларини рағбатлантирадилар. Шу тариқа эрлар айбларини хаспўшлайдилар. Эрлар хотинларининг эҳтиёжларини руҳий раҳнамолик билан қондира олмаганларида, улар бу раҳнамоликни моддий воситалар орқали қондирмоқчи бўладилар. Эрлар хотинларини одатдагидан кўра янада яхши таъминлаётгандай бўлиб туюлади. Масъулиятсиз эр хотинига кредит карточкасини бериб, хоҳлаганингча ишлатавер, деб имкон бериб қўйса, хотиннинг хариди эр билан муносабатларни – бўшлиқни қоплашни рамзийлаштиради. Харид қандайдир сабабларга кўра нақд бўлмаган пулга қилинганда, юракда ўғирлик юз бериши мумкин. Қолаверса, Худо ҳамон оламни бошқаради, ўғрилар ва қароқчилар жазо оладилар. Ҳақиқат шундан иборатки, нима эксанг, шуни ўрасан. Муқаддас Китоб, қарздор қарз берганнинг қулидир (Ҳикмат. 22:7), деб таълим беради ва масиҳийларга, инсонларни қул қилманглар (1Кор. 7:23), деб даъват қилади. Кўпчилик уйдан ташқарида қул қилинганлар, шунинг учун уйдан ташқарида бўлиб қолганлар. Солиҳ эрлар аслида хотинларига хизмат қиладилар, аммо улар бу ишни севги ва фидокорликлари туфайли қиладилар. Ҳақиқий эр – ҳукмронликка эга бўлиб, ўзини хотинига ва оиласига бағишлаган одамдир. Раббий Исо Масиҳда хизматкорлик қалби бўлган эди, аммо қалб Унинг ҳокимиятига путур етказа олмади. Ҳокимият остида ана шу қалб ётарди. Масъулиятсиз эрнинг қул бўлиши бутунлай бошқа табиатга эгадир. Оила бошлиғи мажбуриятларини бажариш учун ундан тиришқоқлик, меҳнат ва жасорат талаб қилинади. Муқаддас Китоб, йўлбошчининг оилада масъулияти жамоатдаги йўлбошчиликдан дарак беради, деб таълим беради. “Агар нозир ўз уйини қандай бошқаришни билмаса, Худонинг жамоатига қандай ғамхўрлик қила олади?” (1Тим. 3:5). Оиладаги масъулият эркакни уйдан ташқарида ҳам масъулиятга эга бўлишга тайёрлагандай, оиладаги масъулиятсизлик уйдан ташқарида ҳам масъулиятсизликка олиб келади. Биз муаммонинг илдизини йўқотишимиз керак. Муаммолар ёвуз сеҳргарнинг таёқчаси ишораси билан пайдо бўлгандай, ҳисоб–китобларни ўйлаб қаттиқ хафа бўладилар. Асло ундай эмас – улар ҳаддан ташқари беҳуда харажатлар натижасида пайдо бўлади. Тақсимотчи эрнинг тиришишлари оқибатида жуда кўп пул сарф қилинади. Бошқа ҳар қандай гуноҳга нисбатан бўлгани сингари, қарор – Худо олдида қилган тавба–тазарруси ва бу гуноҳдан азоб чекканлар олдида гуноҳни эътироф этишдан иборатдир. Бундай вазиятда эр масъулиятсизлик гуноҳи учун тавба қилиши ва хотини билан, мен эр сифатида шаклланмаган эканман, деб бу тўғрида гаплашиши керак. Аммо бу ҳам етарли эмас. Эр Худонинг Каломини тўлиғича синчиклаб ўрганиб чиқмагунча, бирон жиддий ўзгаришни сезмайди. Кўпчилик қисқа вақтда Муқаддас Китобни варақлаб чиқади. Биз Худонинг хоҳиш–иродаси бўйича таълим олишимиз керак (Ҳаворий. 20:27). Оила бошлиғи Муқаддас Китоб қарзлар ва молиявий маблағ тўғрисида айтганларини албатта ўрганиб чиқиши лозим. Кўпчилик масиҳийлар, Муқаддас Китоб бўйича иш кўришни хоҳлаймиз, деб айтадилар, аммо Каломни ўрганиш учун уларнинг вақти йўқ. Бу – исёнкор руҳдаги бемаъни гап. Ҳаммамиз Калом бўйича яшаб, ўлишимиз лозим. Порнография Порнографиянинг асосий зарари – жинсий алоқа тўғрисидаги ёлғондир. Ёлғонлиги шундаки, эркак ва аёлларда турлича тана, аммо битта мия бор. Аёллар, биз жинсий алоқани хоҳлаймиз, худди эркаклар каби қабул қиламиз, деб тасдиқлайдилар. Клайв Льюис “Севгининг тўрт тури” китобида ёзадики, шаҳватпараст эркак хотин кишига, мен сиз билан бўлишни хоҳлайман, деб айтса, ўша аёл эркакка унчалик керак эмас экан. Эркак аёлни хоҳламайди, балки унинг ёрдамида эришадиган маълум ҳис–туйғуларни хоҳлайди. Агар эркак ўш аёлни хоҳлаганда эди, у билан ҳаётининг қолган қисмини уйда, учта билан ўтказган бўларди. Шаҳватпараст эркакка бошқа аёллар сингари ҳиссиётларни бошдан кечирадиган, муғомбирлигини беркитишга тайёр жинсий алоқа қиладиган шерик керак. Масалан, фоҳиша, шубҳасиз, ўзини аёл каби тутади, аммо у аёллик моҳиятидан воз кечишига тўғри келади. Қандайдир сабаблар билан аёллик у учун бегона эканини беркитишга ўзи тайёрдир. Агар биз фаҳш ҳаёт кечираётган минглаб эркаклардан сўров ўтказганимизда эди, улар васавасаларга дуч келганларида донолик етишмаётганига ўзлари ишонч ҳосил қилган бўлардилар. Агар фоҳишалик билан шуғулланаётган минглаб аёллардан сўров ўтказганимизда эди, биз жинсий алоқа муаммоларини эмас, балки ишончсизлик туйғуларини кўрган бўлардик. Аёллар одатда, қониқишни эмас, эмоционал хавфсизликни излайдилар. Мен ҳали ёш бола эканимда оиламиз дўстлариникида меҳмон бўлди. Уйга қайтаётганимизда, отам онамга: “Дўстимизнинг қизи билан эркаклар ўртасида жиддий муаммо келиб чиқади”, деб айтди. Отам бундай фикрга келишига шу сабаб эдики, отам уларнинг уйига кириши биланоқ унинг ёнидан бир қадам ҳам жилмади. Афсуски, отамнинг башорати амалга ошди. Агар уйга нотаниш одам келганда, кичкина қизча ўша зоҳоти у одамнинг тиззасига ўтириб олса, демак, оилада нимадир жойида эмас. Қизчанинг қалбида бўшлиқ пайдо бўлган, у эркакнинг эътиборига муҳтож, ота эса ўша бўшлиқни тўлдира олмайди. Қиз эркакнинг эътиборига муҳтож. Ёшлигидаёқ у шуни тушиб етадики, эркакларга таклиф қиладиган нимасидир бор. Шундай қилиб, қиз жозибадорлигидан фойдаланиш васвасасига тушади. Бу шунинг учун юз берадики, қиз хавфсизлик ҳиссиётига муҳтож, унинг қалбидаги бўшлиқ эса эркакнинг эркалашларини талаб қилади. Бирдан эркакларнинг ўзи унга эътибор қиладиган бўлади. Болалигида қиз эркаклар ортидан югурган эди, энди эса эркакларнинг ўзлари унга келяптилар. Эркаклар, албатта биттасини излайди, қиз эса бутунлай бошқасини қидиради. Улар доимо товар айирбошлаш қиладилар, аммо бирон томон ҳам чинакамига бахтиёр эмас. Танқид Эр–хотинлар бир–бирларига ҳужум қилиб, “ҳеч қачон”, ”доимо” сўзларидан кўп фойдаланадилар. Тасаввур қилинг: хотин эрига шундай деб арз қиляпти: “Бутун оиланинг оғирлиги менинг зиммамда, сизнинг қилган ишингиз эса диванда ўтириб, газета ўқишдан иборат”. Агар хотин эрга бу гапларини “тўкиб солмаса”, қаттиқ жанжал бошланади. Агар хотин “ҳеч қачон”, “доимо” сўзларини ишлатмасдан, ўз фикрини айтса, эр бунга ўхшаш саволга жавоб бериш учун кўпроқ имкониятга эга бўлади. Муқаддас Китоб бизга, эшитишда эътиборли, сўзлашда сокин бўлинг, деб ўргатади. Бундай вазиятда эр Ёқубнинг маслаҳатига риоя қилиб, аҳволни енгиллаштиришнинг уддасидан чиқа олади. Кўпчилигимиз эшитишда эътиборли бўлишни ўрганишимиз керак. Тасаввур қилинг: хотин эмоцияга берилмасдан, қалбидагини гапиряпти. Агар эр ўзини ҳимоя қилиб (у ҳақми, ноҳақми – буниси муҳим эмас) гапирса, у албатта, эшитишда эътиборли бўлмади. Агар у хотинини тинглаб бўлиб: “Ўйлайманки, сени тўғри тушундим, сен ўйлайсанки…” деб айтса, хотин: “Эрим менинг гапларимни эшитибди, гап нимада эканини тушунибди”, деб билади. Бу – “эшитишда эътиборли бўлинг” деган амрнинг ижросидир. Суҳбатдошни эшита олиш лаёқатининг икки афзал томони бор. Биринчидан, бу лаёқат ғоят хавфли вазиятнинг олдини олишга ёрдам беради. Сизнинг гапларингизни эътибор билан гапираётган одам билан жанжал қилиш қийин. Иккинчидан, қарши томон: “Мени ҳеч қачон эшитмайсиз” деган айбни қўймайди. Эр ва хотинлар бир–бирларини эшитиш лаёқатига эга бўлмаганлари учун ҳам ўзаро бир–бирларини тушунишга қийналадилар. “Эй севикли биродарларим, шуни билингларки, ҳар бир одам эшитишда чаққон, гапиришда вазмин, ғазаб вақтида оғир бўлсин” (Ёқуб. 1:19). Биз бунга ғоят жиддий муносабатда бўлишимиз кераклиги тўғрисида Муқаддас Китоб таълим беради. Машқ сифатида эшитганларингизни гакрорлашга ҳаракат қилиб кўринг. Шу тариқа суҳбатдошингизни тинглаётганингизга унда ишонч ҳосил қиласиз. Бу айниқса, эркакларга тегишли, чунки улар хотинлари билан лозим даражада кам мулоқотда бўладилар. Хотинлар эрлари билан мулоқот қилишдан кўпроқ манфаатдордирлар, гарчи уларнинг муаммолари бўлса ҳам, яхши натижа беради. Эр мақталган аналитик қобилиятига қарамай, хотин нима деяётганини тушунмайди. Эҳтимол, хотин эшитганларига рози бўлишдан олдин, эрига айтган гапларини икки–уч марта қайтаришига тўғри келар. Сизни танқид қилганларида, эшитишда эътиборли, гапиришда вазмин бўлишингиз қийин. Танқид қилувчи сиздан дарҳол жавоб талаб қилади, сиз эса жавобдан ўзингизни олиб қочмоқчи бўласиз. Чунки бу ҳолат ўзингизни муҳофаза этиб, субеъктив позицияни айтишингизга мажбур қилади. Айтайлик, хотинни болалар тарбияси ташвишга соляпти: “Болаларни бир ўзим ўстираётгандай туюлади менга”. Хотин бу гапини эрига айтади, эр эса унинг гапини такрорлайди. Эр ё айбдор, ёки айбдор эмас. Агар у айбдор бўлса, Худо ўша зоҳоти уни фош қилиши мумкин – эр дарҳол айбини тан олиши керак. Агар эр айбдор бўлмаса, айбсизлигини исботлашга уринмаслиги керак. Эр ўзини ҳимоя қилишда вазмин бўлиши лозим. Агар эр ўзини ҳимоя қилишга асослари бўлса, бу асосларини қулай пайт келгунча сақлаши керак. У хотинига: “Мен сени нималар хавотирга солаётганини билмоқчиман”, деб, хотини айтган гапларни яна бир такрорлайди. Кейин хотинидан бу суҳбатни маълум вақт орқага суришни илтимос қилиши керак. Эр хотинининг гапларини ўйлаб, ибодат қилиши учун маълум вақт керак. Агар эр, хотиним ноҳақ, деб ҳисобласа, ўйлаб, ибодат қилгандан кейин бу тўғрида хотинига айтиши керак. Агар хотин ҳақ бўлса, эр дарров тан олиши керак. Шунда жанжал бўлмайди. Эр–хотинлар жанжалда ғалабага эмас, балки муносабатларни қўллаб–қувватлашга интилишлари лозим. Агар эр хотини устидан 15:3 га ғалаба қилса, оила ютқизади. Агар жанжал тўхтаса, яъни яхши имконият пайдо бўлса, иккала томон бир–бирларига эркакча ва хотинча қараш ҳуқуқини англайди, ишнинг беғалва томонини топишга ҳаракат қилади. Ёш эр–хотинлар кўпинча, муносабатларнинг яқинлиги бир–биримиз билан очиқчасига муомала қилиш даражасини белгилайди, деб ўйлайдилар ва шунинг учун ҳамма нарса тўғрисида, васвасалар тўғрисида ҳам айтаверадилар. Ўз васвасалари тўғрисида гаплашиш – ўз думи ортидан қувишга ўхшайди. Агар бир одам васвасага тушиб қолиб, бу ҳақда бошқасига айтса, бу иккови учун ҳам васвасага айланади. Одамнинг васвасага тушишидан ортиқ гуноҳ йўқ. Каллангизга келган ҳар бир фикр учун кечирим сўрашнинг кераги йўқ. Агар эр ва хотинлар ўзларининг васвасаларини бир–бирларига механик равишда тавба қилиб айтиб бераверса, улар ҳақиқатан ҳам бир–бирининг пайига тушади. Эр билан хотин васвасага тушади, ҳатто биронтаси ўша пайтда иккинчисининг ёнида бўлмаса ҳам. Айтайлик, эр пайпоғини меҳмонхона ўртасига ирғитади, хотин эса васвасага тушади. Ўша лаҳзада эрни уялтириш пайти эмас. Хотин бошқача иш тутиши керак. Хотин бир нарса қилиб эрига: “Азизим, мени нима васвасага солаётгани тўғрисида сен билан гаплашиб олсам бўладими?” деб айтиши мумкин. Эр рухсат беради, шу тариқа ўзи хотинига, қани, айт, деб илтимос қилади. Шунда хотин: “Ҳозир ҳаммаси жойида, аммо мени ташвишга солаётган нарса…”, деб айтади. Васваса ҳақида ўз вақтида айтиб, гуноҳни васвасага айлантиришдан осон нарса йўқ. Рашк Имонли эрлар Масиҳнинг Ўз халқига севгисига тақлид қилиб, ҳамма жиҳатдан хотинларини имонга киритишлари керак. Аммо бу тақлид ҳар доим ҳам бўлавермайди, бу тақлид кутилмаганда биз томонимиздан ҳаракатга келади. “Бошқа худоларга сажда қилманглар. Эгангиз — Менинг исмим Рашкчи: Мен сизларнинг севгингизни бошқа худолар билан баҳам кўрмайдиган Худоман” (Чиқиш 34:14). Биз хизмат қилаётган Худо Рашкчи деб аталади. У нафақат, Менинг халқим маънавий бузуқликдан ўзини тийсин, деб кутмайди, балки халқим шалоқликни ўзига эп кўрмасин, деб талаб қилади. Худо бевафоликнинг ҳамма кўринишларига сабр–тоқат қила олмайди. У рашкчидир. Ҳаворий Павлус “рашк” тушунчасидан жамоат учун насиҳат тимсоли сифатида масиҳийча оила контекстида фойдаланади. “Мен сизларни Худонинг рашки билан қизғаняпман, чунки сизларни бир пок бокира қизни ягона эрга никоҳлагандай, Масиҳга тақдим этдим” (2Кор.11:2). Бу ажойиб образ, Бу образ орқали ҳаворий ҳеч қандай асоссиз, сирли равишда коринфликларни “назорат қилиш”га ва уларга “ўйин кўрсатиш”га ҳаракат қиляпти, деган маъно келиб чиқмайди. Рашкнинг ижобий томонини биз қанчалик тушунишимизни осонлик билан текширишимиз мумкин. Тасаввур қилайлик: ёш йигит унаштирилган, аммо маълум бўлсаки, унаштирилган қиз бокира эмас экан. Йигит учун бу муҳим эмас, ўйлаб, ибодат қилгандан кейин унаштиришни бузди. Агар бу хатти–ҳаракатга муносабат “Тентак!” ёки “Бас бойлашаман, ўзинг шунақасан!” сингари сўзларга келиб тақалганда, олдимизда жиддий муаммолар пайдо бўлади. Бокиралик – яхши, бокира эмаслик – бу ҳам ёмон эмас, деб ўйлаганимизда, биз адашамиз. Албатта, куёв унаштиришни бузиши талаб этилмайди. Агар у айнан шундай иш тутса, биз эса уни ҳукм қилса, биз Юсуфнинг солиҳлигини тушунмаслигимизни намоён қилган бўламиз, холос (Матто 1:19). Шубҳасиз, рашкчининг сахвати бошқаларники сингари, рельсдан чиқиб кетиши мумкин. Эркалик туфайли севги севгилигини йўқотиши мумкин. Зулм туфайли раҳбарлик раҳбарлигини бас қилиши мумкин. Бизнес туфайли иш ишлигини бас қилиши мумкин. Тубан оламда ҳамма нарса, рашкка заруриятни ҳам киритганда, айниб кетиши мумкин. Рашк қай тарзда уруғ бериши мумкин? Келинг, ёш йигит мисолига қайтайлик. Тасаввур қилайлик: у барибир ўша қизга уйланишга қарор қилди. Яна тахмин қилайлик: қизнинг жинсий алоқа тажрибаси тўйгача йигитни безовта қилмади, аммо кўп ўтмай йигит қизнинг олдинги алоқалари тўғрисида ўйламай қўя олмайди. Йигитга исмлар, деталлар керак. Йигит қизнинг ўзига муносабатини билишни хоҳлайди ва ҳ. Йигит сўроқлару суриштурувлар билан қизни безор қилади. Черчилл айтганидай, фанатикни тавсифлаб, йигит “пластинкани алмаштира олмайди”. Бизда йигитни умидсизлар ҳисобидан ўчириш истаги пайдо бўлади. Бу – бизнинг оламда кечиримга юксак талаблар бўлгани учун эмас, аксинча, гуноҳ ҳақида жуда ҳам бузуқ тасаввур бўлганидандир. Эрнинг муаммоси – ўтмиш гуноҳларга жиддий муносабатда бўлмаганини англаб олишимиз керак. Бу ўзича нормал ҳодиса. Эрнинг муаммоси шундаки, у ўзига ҳаддан ортиқ жиддий муносабатда бўлади. Йигит қизнинг эри бўлгунга қадар гуноҳ юз берган эди, қизнинг ўтмиши Раббимиз ва Нажоткоримиз Исо Масиҳнинг қўлида. Эрлар хотинларини ўтмишдан ҳимоя қилишга қодир эмаслар. Фақат Раббий уларни кечира олади. Аччиқ ирония шундаки, йигит қизни ўтмишидан ҳимоя қилишга уриниб (аслида у бунга қодир эмас), қизни ҳозирда ҳимоясиз қолдиряпти. Эрнинг солиҳ рашки хотинни ҳозир ва шу ерда қандай ҳимоя қилишни излайди. Биз кўриб ўтган вазиятда хотинни бемулоҳаза эрдан ҳимоя қилиш керак. Ўтмишга қаратилган рашк шундай рашк бўлгани учун ҳалокатли эмас, балки одам ўз кучи етадиганидан ортиғини тузатишга уринганидадир. Бунинг натижасида хотин ишонч туйғусидан тамомила маҳрум бўлади. Солиҳ рашк, аксинча, ҳимоя туйғуларини беради. Бу рашк бунёдкордир – солиҳ рашк бундай ҳимояга жуда муҳтожларни муҳофаза қилади. Муқаддас Китобдаги рашк итоаткорликнинг қадрини англашимизга ёрдам беради. Муқаддас Китоб, хотин эрга итоат этиши керак, деб таълим беради. Муқаддас Китоб, хотин умуман эркакларга итоаткор бўлиши керак, деб таълим бермайди. Хотинлар эрларига итоат этганларида, бу кенг маънода – жамоатда ҳам, жамиятда ҳам кўзга ташланади. Аммо Муқаддас Китоб, эрга итоаткорлик бошқа эркакларга бўйсунишни рад этади, деб аниқ айтади. Масиҳ бизга, одам бир пайтнинг ўзида икки хўжайинга хизмат қила олмайди, деб ўргатади. Бу ҳақиқат айни пайтда хотинларга ҳам тўлиғича тааллуқлидир. Маълум эркакка итоат этиш кўплаб бегона эркакларга итоат этишни англатмайди. Агар эр хотинини Муқаддас Китоб таълимоти бўйича рашк қилса, у хотинини бошқа эркакларга итоат этишдан ҳимоя қилган бўлади. Ота қизининг бокиралиги учун рашк билан муносабатда бўлса, у қизининг манфаатларини ҳимоя қилган бўлади. Ота қизини лойиқ одамга турмушга берса, қизнинг эри отага, хотинимга рашк билан муносабатда бўламан, деб ваъда беради. Солиҳ хотин эрга итоат этганда, солиҳ эр ҳимояси орқали хотин озод бўлади. Феминистларни ғазаблантирадиган бу далил ҳақиқат ва бизни хафа қилмаслиги керак. Хотинлар ҳар қандай шароитда ҳам шундай ҳимояга муҳтож. Масиҳий аёллар ва феминист аёллар ўртасидаги ягона фарқ шундаки, масиҳий аёллар ҳимоячи вазифасини оталарига ва эрларига юклайдилар. Феминист аёллар эса турли давлат ташкилотларига юклайди, табиийки, бу ташкилотларнинг аксарият ходимлари эркаклардан иборат бўлади. Сабоқ тушунарли. Масиҳийлар рашкнинг Муқаддас Китобдаги фазилатларини ривожлантириш учун даъват қилинган. 7. Эр–хотин тўшагининг ҳурмати Ҳимояда Жинсий алоқа тўғрисида сўз кетганда, пасткашликка ва сийқаси чиққан адашувларга бурилиб кетиш осон. Ьундай материалларни ўқиётган имонлилар доимо ҳушёр бўлишлари керак – ҳатто бу материаллар масиҳийлар томонидан ёзилган бўлса ҳам. Ҳамма материаллар масиҳийлик нашриёти томонидан чиққан бўлса ҳам, соғлом фикрга бор, деб масиҳийлар ўйлашга мойилдирлар. Кўпинча масиҳийларга шу предметни нотўғри ўқитадилар (ваъзларда, китобларда, семинарияларда ва ҳ.), чунки улар ҳозирги вахиятдан онгли равишда беш–ўн йилга ортда қолиб, оламга тақлид қиладилар. Дунёда у ёки бу соҳада “олға босиш” юз берганда, бошқаларидан керакли масофани сақлаган ҳолда, масиҳийлар умумий тенденцияга эргашадилар. Шубҳасиз, жинсий алоқа хулқ–атвори – одамнинг шундай ҳаёти қатламидирки, қатта “олға босиш” юз беради. Бизни пуритан риёкорлигидан озод қилдилар, биз мамнуният билан “озодлик” нафасини олдик. Бу олам жинсий алоқа тўғрисида ўз тасаввурларини зўрлаб ўтказишдан уялмайди. Гуманистик ақидаларни жамиятда қабул қилдилар ва бу ақидалар ҳам жамоатга кириб борди. Жамоат Муқаддас Китоб нақтаи назари бўйича жинсий алоқа тўғрисида ўргатмаса ҳам, масиҳийлар гуманистик қарашларни сукут сақлаш бўйича қабул қиладилар. Жамоат бизнинг муҳокамамиздаги предметга ўз нуқтаи назари бўйича қарашда қолар экан, бу таълимот – саволларга жавоб эмас, балки жинсий алоқани дунёвий тушунишнинг акс садосидир. Бунинг натижасида кўпчилик масиҳийлар жинсий алоқани Муқаддас Китоб нақтаи назари бўйича муҳокама қилишдан бош тортадилар. Муқаддас Китоб интизоми кўпчиликда ғазаб уйғотиши мумкин, интизомнинг озодлиги эса бошқаларни ҳақорат қилиши мумкин. Мен шуни англаб етаманки, менинг уринишларим кимлардир учун ҳаддан ташқари “қаттиқ” ва унинг эркинлиги бошқалар учун ”либерал” бўлиб туюлиши мумкин. Қолаверса, биз Худонинг оғзидан чиқадиган ҳар қандай сўз бўйича яшашимиз ва севишимиз керак. Масиҳийлар Худонинг каломи манбаларига инжиқлик билан, майли, у Сулаймоннинг ёки Павлуснинг сўзлари бўлсин, муносабатда бўлмасликлари керак. Ҳар иккала таълимот ҳам Худодандир, албатта, улар бир–бирларига зид келмайди. Дунёвий ёлғонлардан ва баъзи масиҳийларнинг автоматик таъсиридан чарчаган имонлилар учун бу таълимот, эҳтимол, енгиллик келтирар. Худонинг хоҳиш–иродаси ва жинсий алоқадан қониқиш Муқаддас Китоб шундай таълим берадики, Худонинг халқи солиҳликка ва покликка риоя қилсин. “Худонинг иродаси шу: муқаддас бўлинглар, зинодан ўзингизни сақланглар. Ҳар бир одам ўз хотинини эплаб, муқаддас ва иффатли сақласин. Худони танимаган халқлар каби шаҳвоний ҳирсга берилманглар” (1Салоника. 4:3–5). Бу Худонинг хоҳиш–иродаси бўлиб, кўпчилик эркаклар ўзлаштириб олишлари зарур, чунки ҳамма эрлар ҳам хотинининг солиҳлигини ва шарафини сақлашга қодир эмас. Улар эр–хотин тўшагига, худди имонлилар каби, шахват ҳиссиёти билан келадилар. Аммо Павлус, бу ўринда кимни севишни эмас, балки қандай севиш нуқтаи назаридан муносабатда бўлиш керак, деб тасдиқлайди. Ҳозирги ҳаёт бизни мукаммал жинсий ҳузур–ҳаловатни самарасиз излашга даъват қилди, бу васваса кўп масиҳий оилаларни ҳам қамраб олди. Бизга: “Нафақат имонлилар, балки биз, масиҳийлар ҳам “динамик жинсий ҳаёт”га эга бўлишимиз керак”, деб айтадилар. Бу ғояни озгина бузиш ҳам икки салбий оқибатга эга бўлиши мумкин. Бу ё энг юқори жинсий алоқани бошдан кечиришни қаттиқ исташга олиб келади, ёки “нормал жинсий алоқа”дан қониқмаслик ва сўзсиз сукутни бошдан кечиришга олиб келади. Аммо бундай динамик ҳузур–ҳаловатни нормага олиб келувчи жинсий алоқадан лаззатланувчи ҳозирги ҳаворийлар бир–бирига ўзаро боғланган икки омил тўғрисида унутганлар: булар – эмоционал қадрсизланиш ва имкониятларимизнинг чегараларидир. Биринчидан, агар ҳамма жинсий алоқа алоҳида бўлса, демак, ҳеч қандай алоҳида хусусият бунда йўқ. Агар ҳаммаси “динамик” бўлса, динамика йўқолади. “Динамик императив” ортидан қувиш учун ғаройиб фантазиялар орқал янги ўткир ҳиссиётларни излашда давом этиш зарур. Қонун қисқариб борадиган даромадни ишлаб чиқади, янгилари ҳиссиётларнинг олдинги даражасини қўллаб-қувватлашни талаб қилади. Бу шунинг учун юз берадики, кўпчилик эрлар хотинни солиҳлик ва шараф учун олмайдилар. Улар буни, худди имонсизлар каби, шахват ҳиссиётлари каби қиладилар. Ҳар Сафар Мукаммал Оргазмни беҳуда излаш кўпчилик масиҳий оилаларни барбод қилди. Бундай айнишлар жинсий алоқа лаззатига асабий интилиш оқибатида турли айнишларга осонликча олиб келиши мумкин. Ҳозир баъзи китобхонлар, нимага масиҳий эр–хотинлар “динамик” жинсий алоқа билан шуғулланмаслиги керак экан, деб бошларини қашишлари мумкин. Албатта, шуғулланишлари керак, аммо баъзан. Иккинчи муаммо кучларимизнинг ва имкониятларимизнинг чекланганидадир. Биз сўнгги мавжудотлармиз, албатта, жинсий лаззат олишда бизнинг имкониятларимиз чегаралангандир. Лекин шахват, табиатига кўра, бу чегараларни билишга лойиқ эмас. Шахват охирги инсондан, фақат Худо унга нима бера олар экан, деб талаб қилади. Албатта, агар шахватга тўла одам чегараланган имкониятлари билан деворга урилса, у муқобил қарорларни талаб қилади. Жинсий лаззатнинг чекланганлиги билан келишувни хоҳламаслик турли–туман жинсий бузуқликларни пайдо қилди. Шунинг учун Павлус бизга, эр–хотин тўшагини мажусийларнинг шахват фалсафасидан эҳтиёт қилинглар, деб маслаҳат беради. Шахват – самарасиз, у ялтироқ фантазиялар ортидан қувади. Ўзларининг чегаларарини тушунадиган ва севгида Худони шарафлашни истайдиган эр ва хотин жинсий алоқадан қониқиш олади, лекин бу лаззатнинг ҳам, ҳар қандай жисмоний лаззат каби, онгли чегаралари бор. Баъзан уларда “кечки овқатга бифштекс” каби ғайритабиий нарсалар бўлади. Бошқа пайтларда ҳаммаси камтарона – “пишлоқли макарон” бўлади, қолаверса, ёқимли бўлади. Шундай пайтда улар ғайриодатий жинсий алоқани қидиришлари керакми? Ҳа, вақти–вақти билан қидиришларига тўғри келади. Аммо улар ҳеч қачон гуманист сексологлар томонидан олиб кирилган мезонларга мос келмайдиган, жинсий алоқа сусайган, деган ёлғон гапларга учмасликлари керак. Масиҳийлар шуни тан олишлари керакки, бошқа одамларнинг жинсий алоқа тажрибаларини қўлида блокнот билан кузатиб юрадиган “эксперт”лар ўлчов нима экани тўғрисида ҳақиқатан тасаввурлари йўқ. Чегараларга қарши исён жинслар иттифоқининг биологик мақсадлари, яъни наслни давом эттиришга қаршилик билан боғлиқдир. Инсонларнинг биологик мақсадларини англаш билан ҳар бир жинсий фаолият ҳомиладорликка олиб келавермайди, лекин сақланишни ҳам таъқиқламайди (Туғилиш устидан назорат қилиш тўғрисидаги мулоҳазалар кейинги бобда айтилади). Бироқ бизнинг мақсадимиз жинсларнинг қовушиши ва болалар туғилиши ўртасига чегара қўйиш тўғрисида доимий истакдан ўзимизни муҳофаза қилишдир. Жинсий алоқани озиқланиш билан қиёслаш мумкин: озиқланишнинг биологик мақсади – организмга энергия ишлаб чиқариш учун материал беришдир. Бу мақсад қайси таом мазали эканидан қатъий назар, ўсиб бораверади. Худо совуқ бўтқадан қилинган ҳар қандай егуликни бир хилда мазали, бунинг устига, жуда тўйимли қилиб яратиши мумкин. лекин Худо бундай қилмади, бунинг учун Унга шукр. Бунинг устига озиқланишнинг мақсади – фақат мазаси билан лаззатланиш эмас. Имкониятларимиз шароитида беҳафсалалик ва доимий озиқланишни талаб қиладиган биологик чегараларни қабул қилиш охир–оқибатда жинсий алоқа лаззатини йўққа чиқаради. Шунинг учун мен жинсий алоқадан лаззатланишни ҳужумдан ҳимоя қилиб чиқяпман.Бироқ мен Худо ўрнатган қоидаларни – Худонинг ижоди бўлган ажойиб инъомни ҳимоя қиляпман. Тазйиқ вайроналик келтиради. Кўпчиликнинг айтишича, жинсий алоқа доирасида Худо ўрнатган қоидаларни фақат ханжи–пуританлар ҳурмат қилар эканлар. Улар ўйин–кулги қилмайдилар, бошқа ҳар қандай кўнгил очишларни таъқиқлайдилар. Айтайлик, масиҳий имонга келмаган дўсти билан таом ҳақида суҳбатлашяпти. Имонга келмаган дўсти шундай: “Таом ейишдан мақсад нима?” деб сўрайди. Масиҳий, таом организмда энергия ишлаб чиқариш учун мўлжалланган, деб жавоб беради. Имонсиз дўст эса шундай дейди: “Сен мижғовсан! Менга таомнинг мазаси ёқмайди, деб айтмоқчимисан?” Албатта, ёқади. Аммо у нима учун ейди? Баъзан оч бўлгани учун ейди, баъзан хотини мазали бирон нарса тайёрлагани учун ейди, баъзан ейиш керак бўлгани учун ейди. Аммо озиқланишимизнинг сабаби – бошқа. Одам холодильникни очиб қараши учун турли баҳоналар бўлиши мумкин, лекин у озиқланишнинг биологик мақсадини инкор қилмаслиги лозим. Акс ҳолда у тез орада таомга қизиқишни йўқотади. Таом ейишдан олинадиган қониқиш биологик вазифадан ажралса, мазани ҳис қилишдан олинадиган лаззат узоқ чўзилмайди. Худо ўйлаган ҳамма нарса ўз вазифасини бажаришни бас қилади. Одам таомга тобе бўлиб, айни пайтда таомдан лаззатланиш қобилиятини йўқотса, овқат ҳазм қилишнинг бузилиши ўзини намоён қилади. Шундай қилиб, масиҳий эр–хотинлар турли сабаблар билан – оддий хоҳишдан тортиб эмоционал хотиржамликкача – ишқий муносабатлар билан шуғулланишлари мумкин. Бироқ буларнинг биронтаси жинсий алоқанинг биологик табиатини ўзгартирмайди, яъни ҳомиладор бўлиш имкониятларини ўзидан соқит қилмайди. Ишнинг мақсади – жинсий алоқа деб ўйлайдиган одам сингари фақат лаззат излайдиган одам – офтобда яхши қорайишдир. Эр–хотин тўшагини марҳаматлаш Масиҳий шахватни тўқиб чиқаришдан ўзини мухофаза этиб, муаммонинг тескари томонида эҳтиёт бўлиб туриши керак. Бу пайтда жинсий ҳузур–ҳаловат имонсизларнинг хавфи остида қолади ва улар ҳузур–ҳаловатни ҳужум билан олади. Ҳузур–ҳаловат “бинойидек” одамлар томонидан ҳам ҳужумга дуч келади. Очиғини айтганда, бундай одамлар ҳузур–ҳаловатдан қўрқиб, ундан қочадилар. Жинсий ҳузур–ҳаловатга қарши бу сингари реакция, олдинги гумроҳликлар сингари, Муқаддас Китоб таълимотини рад қилади. Эр–хотин тўшагини англашни масиҳийлар тартибга солиб, гумроҳликлардан халос қилишлари керак. Талабни Муқаддас Китобдан қидириш керак, бошқа ҳеч қаердан. Биз дунёнинг шахватидан “халос бўлиш”ни қидиришимиз керак эмас, аммо жамоатларда учраб турадиган виктория фазилатларининг қолдиқларини қўлланма қилиб олмасликлари ҳам зарур. Иккала йўл ҳам Муқаддас Китобда чекинишга олиб келади. Юқорида таъкидланганидай, Биз Худонинг чексиз ижодимиз, чекланган имкониятлар жинсий алоқадан лаззат олиш қобилиятимизга таъсир этади. Шахват қамраб олган одамлар қандай талаб қилмасин ёки нима деб айтмасин, лаззат олишимиз чекланган. Аммо бу дегани – бизнинг имкониятларимиз оз – дегани эмас. Мажусийларнинг энг юқори ҳузур–ҳаловат ортидан ашаддий равишда қувишларини инкор этиш масиҳий оилаларида жинсий ҳаётнинг тараққиётини истисно қилмайди. Энди Сулаймоннинг Гўзал Қўшиғидан баъзи намуналарга мурожаат қиламиз. Мен бутун китобга шарҳ ёзиш ниятидан йироқман. Менинг вазифам аниқ – мен қуйидаги оддий саволга жавоб бермоқчиман: Эр–хотин тўшагига нисбатан Муқаддас Китоб тимсоли бизга нима демоқчи? Биринчи ва энг табиий жавоб: Гўзал Қўшиқ – эротик севги достони. Маълум парчаларни таҳлил қилиш масиҳийларга бизнинг имкониятларимиз қаерда эканини англашга ёрдам беради. Китобни синчиклаб ўқиб чиқиб шуни тушунамизки, бу чегаралар бизнинг қўшниларимиз томонидан эмас, балки жинсий яқинликни яратган Худо томонидан ўрнатилган. Китобнинг баъзи ўринларида шоир айтганларни тушуниш қийин эмас, аммо риёкорлар учун унинг аниқлиги уят эмиш. Масиҳийлар уялмасликлари керак; Муқаддас Китобнинг ҳаммаси фойдали ва илоҳий руҳдан илҳомланган. Китобнинг бошқа парчалари мазмуни унчалик тушунарли эмас ва шунинг учун муҳокама мавзуи бўлди. Қолаверса, мунозара факти ҳам фойдали, чунки Гўзал Қўшиқлар китобини ўқишдан фойда жинсий алоқанинг қоидалари ва техникасида эмас, балки севги машғулотига муносабатидадир. Гўзал Қўшиқлар китобидан оладиганимизнинг биринчиси – китобдаги эротик тасвирлар асосида севгини ўрганишнинг тўғрилигидир. Гўзал Қўшиқлар вулгар тафсилотларни ёки уятли гапларни ўз ичига олмайди, аммо китоб очиқчасига сексуалдир. Бошқача айтганда, Муқаддас Китобда севгининг шахватли машғулотлари тўғрисида айтадиган оятлар бор, биз ўша оятларни ўқишимиз керак. Аммо биз юз бераётган воқеаларни чойшаб орасидан кузатамиз. Бу поэмани талқин қилиш шунинг учун ҳам қийинки, баённи суратли (ёки порнографик) деб аташ мумкин эмас. Қўшиқларни ўқиган китобхон, ҳаммасини ўз ўрнида тушуна олмаймиз, деб шикоя қиладилар. Масалан, аёлларнинг севиклиси ким – Сулаймонми ёки кимдир бошқасими? Икки маънолилик бундай пайтда фақат бизнинг фойдамизга ҳал бўлади. Бир–бирини севадиган икки одамнинг ётоқхонасига қулф тешигидан мўралашимиз яхши эмас. Гўзал Қўшиқларда бизга шундай намунали жуфт берилганки, ўша намунага тақлид қилишимиз керак, аммо жинсий алоқа техникасига эмас, балки шерикнинг хулқ–атвори ва муносабатига тақлид қилишимиз керак. Бу жуфт мисолида биз Муқаддас Китоб севгисининг энг муҳим жиҳатини ўрганамиз. Биринчидан, Сулаймоннинг Гўзал Қўшиғида севги иши чуқур ҳис–туйғулар билан ижро этилган, яъни гап фақат дахлдорлик тўғрисида кетмаяпти. Китобнинг дастлабки учта ояти бу ҳис–туйғуларни – дид ва яқинлик деб айтади. “Оғзинг ўпичлари билан ўпгин мени, Сенинг севгинг шаробдан ҳам ширинроқдир, атир мойларинг қанчалик хушбўй, исминг ҳам атирдай ёқимлидир, шунинг учун қизлар сени севарлар” (Қўшиқ. 1:1–2). Хушбўй ҳид нафақат ёқимли муҳит пайдо қилади, балки балки йигит ва қизнинг қўшилишида ҳам муҳим рол ўйнайди. “Севгилим кўкракларим орасида ётган хушбўй миррага тўла халтача кабидир” (Қўшиқ. 1:12). Умумий муҳит ҳам муҳим аҳамиятга эга. Нафақат ошиқ жозибали бўлиши лозим, балки бутун муҳит севгига мослашиши керак. Эркак билан аёл никоҳ пайтида жонзотлардан фарқланади – улар “маданий” шаклда ишқий муносабат билан машғул бўладилар. “Чиройлисан, эй севгилим, жуда ҳам хушрўйдирсан, ям–яшил майсалар бизнинг ўрнимиздир. Садр дарахтлари томимиз бўлса, арчалар унинг синчларидайдир” (Қўшиқ. 1:15–16). Аёл фақат, севги гўзал, деб айтиб қолмайди, у, менинг ошиғим – ширин мева, деб айтади. Аёл унинг таъмини татиб кўрган, таъмни эса ёпиқ лаблар орасидан била олмайсан. Эркак ҳам, аёл ҳам похол поя орқали шароб ичмайди. “Ўрмон дарахтлари орасида олма дарахти қандай чиройли кўринса, менинг севгилим ҳам йигитлар орасида шундайдир. Менинг унинг соясида ўтириб завқ оламан, унинг меваси жуда шириндир” (Қўшиқ. 2:3). Эркак ўша завқни туяди, ёрнинг лаблари лаззат кони эканини билади. Бу Муқаддас Китоб ўпичидир. “Келинчагим, лабларингдан бол томар, асал ва сут тилинг остида, кийимларинг ҳиди Лубнон ҳидидайдир” (Қўшиқ.4:11). Поэмада айтиладики, аёл – бу боғдир, унинг ҳам ўз боғи бор. “Синглим менинг, келинчагим, қулфланган боғдайсан, ёпиб қўйилган фавворадайсан”(Қўшиқ.4:12).Бу боғнинг ички боғи бор. Айнан шу боғ эркакни ўзига жалб қилади. Эркак ўша боққа кириб, олий лаззатдан баҳраманд бўлишга шошилмайди. Маъшуқа шамолга мурожаат этиб, ошиқни менинг ҳузуримга олиб кел, деб илтижо қилади. “Эй, шимол шабадаси келгин, жануб шамоли сен ҳам келиб, боғимда эсгин, токи унинг хушбўй ҳидлари ҳамма жойга таралсин. Севгилим ўз боғига келиб, унинг аъло меваларидан есин” (Қўшиқ. 4:16). Табиийки, маъшуқа ҳам ўз ошиғи билан лаззатланади. Буларнинг ҳаммаси севги овунчоғининг Муқаддас Китобда устунлиги тўғрисида гувоҳлик беради. Замонавий беадаб технократ пуританлар заҳарлаган ва бизга қарши қаратилган жадваллар, диаграммалар, кўрсатмалар, график деталлар илова қилинган турли маккорликлар тўғрисида бизга гапирмоқчи бўлади. Аммо севги алоқаларининг Муқаддас Китобдаги тавсифи ўзида аниқлик тавсифини ва фаолиятга қўлланмани гавдалантиради. Масиҳийлар Сулаймоннинг Гўзал Қўшиқларини шунчаки ўқиб қолмасдан, ўзлари учун мақсадга мувофиқ хулосалар ҳам чиқаришлари лозим. Бундай ҳолда улардан оламнинг билимларини ўзлаштиришлари талаб этилмайди. Севикли маъшуқанинг бутун тузилиши ошиқни жалб қилади. “Эй, маликага ўхшаган қиз! Кафш кийган оёқларинг қандай чиройли! Сонларинг худди моҳир уста қўли билан ишланган жавоҳирлар кабидир. Киндигинг думалоқ, ичида ҳар доим шароби бор косага ўхшайди, Қорнинг эса нилуфарлар билан ўралган буғдой тўпига ўхшайди” (Қўшиқ. 7:1–2). Солиҳ эр хотинини, ўзига маъқул ҳолда, эркалаши, ўпиши, у билан ишқий алоқа билан шуғулланиши мумкин. Эркак маъшуқасини севиши ҳақида очиқ гапиради. “Кўкракларинг комилдир, нилуфарлар орасида ўтлайдиган кийик эгизларидайдирлар Кўкракларинг кийик эгизларидайдирлар” (Қўшиқ. 4:5; 7:3). Кейин у маъшуқасини пальма дарахти билан, унинг кўкракларини узум доналари билан қиёслайди. Унинг узум доналаридан татиб кўриш учун аёлга интилади. Кейин у маъшуқанинг бурнидан чиқаётган олма ҳиди ва шароб оқаётган оғзи тўғрисида гапиради. Аёлга эркакнинг қучоғидаги дарахт бўлиш ёқади, чунки маъшуқани оғзи шароб тўла қадаҳдир. Маъшуқа шунинг учун хурсандки, ўзининг оғзидаги шароб севгилиси учун лаззатдир. “Пальма дарахтидай савлатлисан, кўкракларининг унинг меваларидайдирлар. Мен шундай дедим: “Пальма дарахтига чиқиб, шохларидан ушлайман. Кўкракларинг мен учун узумдай мазали, олмалардай ширин бўлсин. Ўпичларинг энг аъло шаробдай шириндир, бу шароб лаб ва тишлар орасидан текис ўтадир” (Қўшиқ. 7:8–10). Имонли севишганларда жинсий алоқадан лаззат чуқур ва давомли бўлиши керак. Олам кўп гапирадиган ва оз биладиган жинсий алоқадан мамнунлик – Худонинг инъомидир. Худо бизга ҳузур бахш этгани учун, эркак ва аёл ўзаро бир–бирларидан қониқиб, бир–бирларига лаззат бахш этадилар. “Унинг чап қўли бошим остидадир, ўнг қўли мени қучоқлайди” (Қўшиқ. 2:6). Битта тана Интим яқинлик ҳаётимизда шунчалик нозик қатламки, биз уни сақлайлик, токи ўзимиз ҳам ҳимояда бўлайлик. Бизнинг жинсий ҳаётимиз аҳд тўсиғи билан ўраб олинган бўлиши керак. Инсонлар никоҳда ёки никоҳда эмасликларидан қатъий назар, интим муносабатга киришганларида, ҳар сафар таналар бир–бирига қўшилгани сабабли, биз аҳд қасами билан жинсий иттифоқни муқаддас қилиб, мустаҳкамлашимиз керак. Қасам билан тасдиқланган мустаҳкамланган иттифоқ никоҳ деб аталади. Янги оила жинсий муносабатлар асосида яратилади. Муқаддас Китобнинг таълим беришича, никоҳ Масиҳ ва жамоатнинг иттифоқини акс эттиради. Эр билан хотиннинг жисмоний иттифоқи сингари, Масиҳ ва Унинг Жамоати руҳий иттифоққа киришади. Эр билан хотин руҳий уйғунлик билан яқинликка эга бўлганларида, уларнинг муносабатлари Масиҳ ва жамоат тўғрисида гапирадилар. Бир–бирларига яқинлашадиган, аммо доимо бир–бирлари билан жанжаллашадиган эр–хотинлар Масиҳ ва жамоат ўртасидаги муносабатлар тўғрисида доимо ёлғон гапирадилар. Масиҳ ва жамоат тўғрисида гапириш ёки гапирмаслик учун эр –хотинда танлов йўқ. Агар эр билан хотин машинада кетаётганларида, эр ярим яланғоч қизга кўз олайтирса, хотини ҳақоратланади ва бу ҳаммага тушунарли. Аслида нима учун бундай эканини олам билмайди. Эр: “Ҳатто Масиҳ Ўз халқини аниқлаб олиб, улар учун қонини тўккан бўлса ҳам, У барибир ўтаётганларга таажжубланиб қарашни хоҳлайди”, деб айтади. Бу ёлғон гап, Масиҳ Ўзи танлаган халқига нисбатан содиқ эмас, деб тасдиқлайди. Масиҳий эр–хотинлар гуноҳ ҳужумидан иттифоқни сақлаб, жинсий ва руҳий уйғунликни ҳимоя қилишлари керак. Акс ҳолда Масиҳ ва жамоат тўғрисида бу оламга ёлғон гапирган бўламиз. Агар уйга ёлғон писиб кириб олган бўлса, болалар одатда биринчи бўлиб юз бераётган воқеаларни кузатиб туради. Шу никоҳдан туғилган болалар Масиҳ жамоатини улуғласин, деб хоҳласак, уларга онани ҳурмат қилишни сингдиришимиз зарур. Агар ота болаларнинг онасини севиб, унга, Масиҳ жамоатга муносабатда бўлгани сингари мурожаат этса, шунда ота болаларига Масиҳ ва жамоат тўғрисида гувоҳлик берган бўлади. Бу эса айни пайтда хотинга зоҳирий интим боғлиқликни ҳам ўз ичига олади. Муқаддас Китоб бизга, зинодан қочинглар, деб ўгит беради. Бевафоликнинг ҳатто номи ҳам айтилмаслиги керак. “Сизнинг орангизда ҳеч қандай зиногарлик, ифлослик ёки тамагирлик ҳатто тилга олинмасин. Булар муқаддас кишиларга муносиб эмас. Шунингдек, беадаб ва ахлоқсиз гап ёки майнабозчилик ҳам бўлмасин. Булар сизга муносиб эмас. Яхшиси, Худога шукур қилинглар” (Эфес.5:3–4). Баъзилар бу амрни тўлиғича жинсий алоқа тўғрисида эслатишни таъқиқлаш сифатида қабул қилдилар. Аммо Муқаддас Китобнинг айтишича, масиҳийлар орасида зинога ҳатто ишора ҳам бўлмаслиги керак. Биз тилимизнинг софлигини сақлашимиз ва кўнгил очарликда тўғри бўлишимиз керак. Муқаддас Китобда: “Жинсий алоқа ҳатто айтилиши ҳам керак эмас”, деб айтилмаган. Эр–хотинларнинг жинсий алоқасини асло зино деб атамаслик керак. Агар болалар, отам –эркак, онам – аёл, улар жинсий алоқа қиладилар, деб билсалар, бундан аҳмоқона иш йўқ. Аксинча, болалар ота–оналари ўртасидаги ўзаро муносабатлар тўғрисида билмаса, бу ҳам яхши эмас. Афсуски, кўп болалар телевизор олдида ўтириб, экрандан чиқаётган беҳаё ҳазилларга ҳиринглашиб ўтирадиган ота–онани тасаввур қилишлари қийин эмас, аммо болалар, ота–онам ўртасида интим яқинлик бор, деб тасаввур қила олмайдилар. Болалар, ота –онам ўртасида лойиқ нимадир бўлиши мумкин, деб англай олмайдилар, чунки улар ҳаётнинг ахлоқсиз томонларини кўряптилар. Бу эса ҳақиқий фожиадир. Ота–она ўртасидаги жинсий муносабатлар – қучоқлаш, ўпишиш, эътибор – оиланинг ҳамма аъзолари учун табиий бўлиши лозим. Агар болалар, эр билан хотин ўртасида энг муҳим алоқа бор, деб билса, руҳий аналогияни – Масиҳ билан Унинг халқи ўртасидаги муносабатларни тушунишлари осон бўлади. “Бу сир буюк ва мен буни Масиҳ ҳамда имонлилар жамоатига ўхшатиб айтяпман” (Эфес. 5:32). Масиҳийларда кўпинча жинсий алоқа тўғрисида носоғлом тасаввурлар ҳам учраб туради. Чунки улар ўзларига кўнгил очишнинг дунёвий усулларини эп кўрадилар. Энди тасаввур қилайлик: ажойиб кунларнинг бирида эрталаб масиҳий оиланинг уйи остонасида қўшни пайдо бўлади ва шу гапни айтади: – Сизни кечқурун уйиимизга меҳмонга таклиф қилмоқчи эдик… – Хўп, раҳмат! – деб айтади у ҳеч нарсадан шубҳаланмасдан. – Тўхтанг, тўхтанг! Ҳали гапим тугамади. Биз жинсий алоқа билан машғул бўлганимизда ётоқхонада бизни кузатиб турсангизлар, деб таклиф қилмоқчи эдим. Ҳаммамиз роса маза қилардик–да. Масиҳий ваҳимадан тарракдай қотиб қолади. – Йўғ–э, биз бундай қилолмаймиз, ахир, биз масиҳийлармиз! – Тушунаман, – дейди қўшни бошини қашлаб. – Ўтган ҳафта биз видеофильм томоша қилган эдик. Унда тўшакда битта жуфтнинг саҳнаси берилган. Нима учун бегонанинг хотинини томоша қилишни хоҳлайсизлару меникини эса йўқ? Менинг хотиним, балки, чиройли эмасдир… Шу билан бахтиқаро масиҳий қўшнисининг гапини бўлиб, хотинингизнинг ташқи кўринишига ҳеч қандай алоқадор эмас, деб ишонтиради. Кейин у қўшнисига, мен масиҳийларнинг алоҳида турига – иккиюзламачи турига мансубман, деб изоҳ беради. Нима, бу жуда ҳам кескин эшитиладими? Ундай эмас. Кўп масиҳийлар ўз кўзлари билан кўришни истаганларини кинокамера ёрдамида кузатадилар. Уларни стриптиз барга судраб олиб кирмайсан, аммо улар кинога бориб, очиқ фильмларни жон–жон деб кўрадилар. Наҳотки масиҳийлар атрофда изғиб, одамларга деразадан қарайдиган бўлиб қолган бўлсалар? Албатта, йўқ. Агар улар қандайдир аёл тўғрисида эшитган бўлсалар ва аёл эркакларнинг иштирок этишини билиб, дераза олдида ечинишни истаган бўлса, унда нима бўлади? Бу энг баттари бўлади. Агар аёлга пул берган бўлсалар–чи? Янада даҳшат. Агар аёлга катта пул тўлаётган бўлсалар, аёлнинг продюсери ва режиссёри бўлса, у буни дераза рахларида осилиб турган миллион мухлислари ҳақи–ҳурмати учун камера рўпарасида қилган бўлса–чи? Бу бутунлай бошқа гап. Баъзилар ҳозирги жамиятнинг мезонларини қўлланма қилиб олиб, бундай хулқ–атворни оқлашга уринадилар. Масиҳийлар кўнгил очишни танлашда бу оламдан фарқланиб туришни хоҳламайдилар. Масиҳнинг таълимотини инсон ҳаётнинг бу қатламига татбиқ қилишни улар истамайдилар. Экрандаги жинсий алоқа ва яланғоч гавда уларни қўзғатишини ҳам ўзлари тан олишни истамайдилар. Буни рад қилганлар фақат ўзларини алдайлилар, холос. Тўшакда бўладиган саҳна ёки яланғоч тана тўғрисидаги фильмлар томошаси кўнгил очиш учун бўлиб, изсиз кетмайди. Аммо салбий натижа беришини рад қиладиган эркаклар ҳам бор. Уларнинг икки типи бор. Биринчиси – ёлғончилар. Улар ё ўзларини алдайдилар ёки бошқаларни; кўпинча, ўзларини ҳам, бошқаларни ҳам алдайдилар. Эркак кўзи билан кўрган нарсадан қўзғалади, аммо худди масиҳий каби, бу нарса бизнинг жамият учун маъқул эмас, деб билади. У кинотеатрдан: “Яхши фильм, фақат ана шу саҳна борлигига афсус чекасан”, деган сўзларни айтиб чиқади. Аммо қалбида айнан ўша саҳна ҳақиқий ширин улуш деб ҳисоблайди. Эротик таъсирни рад қиладиган иккинчи типдаги эркаклар тўғрисини айтади. Аммо нега уларда қўзғалиш юз бермайди? Чунки уларнинг виждони ифлосланган, юраги тошга айланган. “Пок одамлар учун ҳамма нарса пок бўлур. Нопоку имонсизлар учун ҳеч бир пок нарса йўқ. Чунки уларнинг ақли ҳам, виждони ҳам нопоклашиб кетган” (Титус 1:15). Уларнинг виждони шунчалик ўликки, улар учун янада кучли эффект талаб қилинади. Аммо юрак алдамчи. Гуноҳ қилишнинг яна бир усули бор: бу – эротиканинг таъсирини тан олиш ва ундан ўз мақсадлари учун фойдаланишга уринишдир. Кўп одамлар, ҳатто масиҳийлар ҳам, кўпинча, бу фильм жинсий алоқа қилишимизни бойитади, деб ўзларини оқлайдилар. “Агар мен уйда есам, ўйнаб келиб иштаҳам очилгани муҳим эмас”. Бундай ёндашув, гарчи ҳалол бўлса ҳам, эротик саҳналар одамни қўзғатади, аммо аслида айниган, деб тан олади. Биринчидан, Муқаддас Китоб, қониқишни қаердан излаш кераклигини аниқ кўрсатади. Хотиндан ва фақат хотиндан. Бир куни битта имонлидан, сиз қандай фильмларни томоша қиласиз, деб сўрадим. У ўзини оқлашга ҳаракат қилди: “Экранда хотин кишининг танасини кўрганимда, хотинимнинг юзини тасаввур қиламан”. Аммо Муқаддас Китоб бундай фантазияларга қарши чиқади: “Булоғинг сувлари муборак бўлсин, кўз очиб кўрганинг билан қувонгин. Жозибали оҳу ва гўзал кийик! Унинг оғуши сени қониқтирсин, доим унинг севгиси билан қаноатлангин” (Ҳикмат. 5:18–19). Эркак киши, фақат ўз хотинимда мен жинсий алоқадан қониқишни топа оламан, деб тушуниши лозим. Бошқа аёллар – у китобларда бўладими, фильмларда ёки журналларда бўладими, уни қўзғатувчи манба бўлиши керак эмас. Эркакнинг эротик фантазиялари бошқа аёлларга кириб борганда, Масиҳнинг огоҳлантириши кучга киради: “Аммо сизларга шуни айтай: биронтаси аёлга шаҳват билан қараганда, кўнглида ўша аёл билан зино қилган бўлади” (Матто 5:28). Иккинчидан, бу сингари эротик материаллар эр–хотинларга жинсий алоқада ёрдам бера олмайди. Учинчи томонни интим алоқага жалб қилиш фақат умидсизликка олиб келиши мумкин, чунки бу ўз ортидан муқаррар равишда оила учун вайронагарчилик келтирувчи қиёслашни эргаштириб келади. Мен эротик материаллар берадиган вақтинчалик қўзғатишни рад қилмайман. Агар ўша материаллар қўзғатмаганда эди, одамлар улар билан қизиқмаган бўлардилар. Аммо кечинмаларнинг вақтинчалик лаззатланиши ва кучи бу айниган тажрибани оқлаш учун ҳуқуқ бермайди. Битта эркакка ўнта хотин, биттасига қараганда, кўп лаззат бериши мумкин, аммо узоқ вақтга эмас. Биз бир лаҳзалик лаззатни узоқ йиллик ғам–ташвишлар эвазига сотиб оламиз. Бу аёллар, битта аёлга қараганда, эркакка ёрдамчи бўлиши ёки унинг болаларини яхши тарбиялаши мумкин эмас. Эр–хотинлар турли ошкоралик даражасидаги фильмлар, китоблар ёки журналлар воситасида бир лаҳзалик лаззат олишлари мумкин. Аммо бу ишончсиз. Шахват доимо катта қўзғалишларни талаб қилади ва тобора ортиб бораверади. Албатта, шахват чекланган одамдан фақат чексиз Худо бера оладиган нарсани олишга уринади. Шахват қўзғалиши эвазига биз узоқ йиллик беҳафсалалик ва чуқур қониқмаслик ҳиссини оламиз. Хотин ўзига берилганидан ортиқ шахват қўзғата олмайди, эркакда эса журналларда ёзаётган сабр ёки довюраклик йўқ. Демак, эр–хотинлар шунчаки ёлғонга сотиладилар. Жинсий алоқа эротик адабиётларда тасвирланадиган каби эмас, реал оламда у бутунлай бошқа нарса. Эр ва хотинга “доимо оз” тўғрисидаги ёлғонга улар рози бўлганлари сабабли, Худо инъом қилганидай қониқмасликни ҳис қиладилар. Қониқишнинг асоси қуйидагилардан иборат: Худонинг марҳаматини олиш учун биз ўзимизнинг чекланган имкониятларимиз билан келишувимиз керак. Донолик билан қабул қилинадиган бизнинг чекланган имкониятларимиз марҳамат деб эътироф этилади. Бу чеклаш нималарни ўз ичига олади? Эркакка битта аёл берилади. Одам жинсий алоқа лаззатига эришишида чекланган. Одамнинг бу чекланганлиги – Худодан берилган буюк марҳаматдир. Бизнинг фикрларимиз узоқ муддатли оқибатларга олиб келади; фақат улар жинсий алоқа лаззатини ҳимоя қилади. Худога қарши исён Яратган билан яратилган ижод ўртасидаги чегараланишнинг муҳимлигини тушунишни қийинлаштирди. Чунки Худо қарши турган ҳамма нарса, аслида, Унинг ўрнини эгаллаш истагига олиб келади. Одамлар шунчаки Худонинг ҳукмронлиги остидан кетишни исташни хоҳлаб қолмаяптилар, балки улар Худо устидан юксалишни хоҳлаяптилар. Бу дегани – одамлар доимо онгли равишда Яратганни ағдариб ташлашни истайдилар деган эмас. Худони уларнинг ожизона уринишлари натижаси ташвишга солмайди. Аммо мазкур муваффақиятсизликка олиб келадиган “Худо бўлиш”га уриниш исёнкорларнинг ҳаётида бўшлиқни пайдо қилади. Агар исён жинсий алоқа доирасида юз берган бўлса, бўшлиқ ўша ерда бошланади. Шаҳват ўрнатилган чегаралар билан муроса қилишни қайсарлик билан рад қилади. Юқорида кўрсатилганидай, шахват – чексиз Худо бериши мумкин бўлган чекланган нарсадан олиш истагидир. Шахват яратилган ижод (жинсий алоқа)ни Худо даражасига юксалтиришга интилади. Аммо бизнинг жинсий алоқадан оладиган лаззатимиз ҳам чегараланган, яъни охири у ҳам тугайди. Аммо шахват “етарли” деб айтишга лойиқ эмас. Доимо яна нимадир бўлиши керак. Бундай жинсий алоқа кўнгилхушликка олиб келади, аммо қониқиш келтирмайди. Айнан шунинг учун ҳам шаҳват доимо турли бузуқликларга олиб боради. Шаҳват Худо бизга берган чекланган жинсий алоқа имкониятларидан керакли қониқишни сиқиб чиқариш билан, у янги ҳудудларни босиб олишни талаб қилади. Янги ҳудуд ҳақиқий жинсий лаззатга нисбатан душманлик факти шаҳват қамраб олган одамни тўхтата олмайди. Бундай одам ўзи сажда қиладиган объект устида кам ўйлаб, олдинга интилаверади. Биз 1Салоникаликларга, 4:3–5га қайтишимиз керак: “Худонинг иродаси шу: муқаддас бўлинглар, зинодан ўзингизни сақланглар. Ҳар бир одам ўз хотинини эплаб, муқаддас ва иффатли сақласин. Худони танимаган халқлар каби шаҳвоний ҳирсга берилманглар”. Шуни таъкидлаш керакки, ҳаворий Павлус бизнинг поклигимизни Худони билиш билан боғлади. Агар Муқаддас Китобдаги абадий учлик бўлган Худо рад қилинса, эртами ё кечми (ҳеч бўлмаса фикрда) нимадир Унинг ўрнини эгаллайди. Бизни қамраб олган шахват учун жинсий алоқа санам ҳисобланади. Бу санамнинг тақдири “илоҳ” даражасига кўтарилган ҳар қандай ижоднинг тақдирига ўхшашдир. Худо бўлишга лаёқатсизлиги туфайли у бузуқликка айланади, бузуқликка эса унинг васаллари – бузилган онг билан илоҳийлаштирилган мавжудотлар хизмат қилиб, сажда қилади. Лекин бу санам, бошқалари каби, қулайди, унинг қулоқлари эшитмайди, унинг кўзлари кўрмайди, қўллари эркалай олмайди. Муқаддас Китоб бизга, ақлингизни янгилаш билан ўзгаринглар, деб айтади. Биз ҳаётимизга бошқача кўз билан қарашни ўрганишимиз ва жинсий алоқа ҳаётимизда муҳим рол ўйнашини унутмаслигимиз керак. Албатта, масиҳийлар бу масалада дунё билан ҳар қандай келишувчиликдан қочиши керак. Биз айниган дунёвий тасаввурларга учишдан воз кечибгина қолмай, реакционлик ва пуританларча риёкорликдан ўзимизни четга олишимиз керак. Бошқача айтганда, биз бошқача бўлишимиз лозим – Муқаддас Китоб айтганидай, муқаддас бўлишимиз лозим. Масиҳийлар жинсий ҳаёт доирасида муқаддаслик ва покликни излашлари керак. Содиқликни тарбиялаш Худо бизни эркак ва аёл қилиб яратган. Бу табиий: яратилиш жараёнининг ўзи тарбиявий аҳамиятга эга. Раббий Исо ажралиш ҳақида таълим берганда, У яратилиш пайтидаги илоҳий қонунга мурожаат этади. Бу ҳақда Ибтидо китобининг биринчи бобида ҳикоя қилинади. У бизга: “Худо эр–хотинни жуфт қилиб яратади, Худо бирлаштирганни инсон узишга қодир эмас”, деб таълим берган эди. Биз эса, Ибтидода Худо фақат икки шахсни – Одам Ато билан Момо Ҳавони қовуштирган эди–ку, деб баҳслашмоқчи бўламиз. Аммо бу далил Исонинг таълимотига зиддир. Исо Одам Ато билан Момо Ҳаво намунали эр–хотин эди, деб ўгит беради. Худо уларни қовуштирганда, эр–хотинлик аҳдини тузмоқчи бўлган ҳар бир одамни эркак ва аёл қилиб бошини қовуштирди. Бошқа табиий далиллар ҳам яратилиш жараёнида ўрнатилган илоҳий никоҳдан келиб чиқади. Худо Одам Ато билан Момо Ҳавони яратгани сабабли, бачавозлик алоқалари рад қилинади. Одам Ато ҳайвонлар орасидан ўзига мос ёрдамчи топа олмагани учун, ҳайвонлар билан алоқа қилиш таъқиқланади. Ниҳоят, Худо Одам Ато учун фақат битта аёлни яратди. Бу эса бизга никоҳнинг битта хотинлик моделини намойиш қилади. Эски Аҳддаги ишончда эрларда учрайдиган кўп хотинлик ҳодисаси учрамаганда эди, бир хотинлик масаласини ҳал қилиш осон бўларди. Биз буни қандай тушунишимиз керак? Биринчидан, кўп хотинлик Худо томонидан эмас, инсон томонидан жорий қилинган. Кўп хотинлик тўғрисида биринчи маълумотни Ибтидо 4:19 да учратамиз. Аммо у ерда Ламехнинг фаолиятини илоҳий қўллаб–қувватлашга ҳеч қандай ишора йўқ. Ҳатто кўп хотинлиликнинг инсон томонидан жорий қилинганини эътироф этиб, Эски Аҳднинг кўп азизлари – Иброҳим, Ёқуб, Довудларнинг бир нечтадан хотинлари бўлганини кўрамиз. Бу масалани кўриб чиқишга киришар эканмиз, шуни таъкидлаш керакки, бу масала академик тадқиқотлар доирасига кирмайди. Бу масала ҳаводан олиб гапирилмаган. Биз Муқаддас Китоб тушунчасидаги оилага тўхтовсиз равишда ҳужум қилаётган маданий муҳитда яшаяпмиз. Агар бизнинг жамиятда Муқаддас Китоб ислоҳоти ўтказилмаса, тез орада АҚШ да кўп хотинлилик никоҳ қонунлаштирилади. Бундай шароитда жамиятнинг позицияси қандай бўлади? Нима учун? Биз тумтароқ жумлалар билан ажралиб қола олмаймиз. Бизнинг жавобимиз Муқаддас Китоб нуқтаи назаридан асосланган бўлиши керак. Бу Муқаддас Китобни тўлиғича эътиборга олиб ва Эски Аҳддаги кўп хотинлилик эътиқодини инобатга олиб, илоҳий никоҳни қуришимиз керак. Биринчидан, биз илоҳий қонунларни эслашимиз даркор: Худо одамларни жуфт қилиб яратди. Биз, масиҳийлар, ана шу қонунга кўра, яхшисига интилишимиз керак. Иккинчидан, Янги Аҳд, ҳар бир эр–хотин Масиҳ ва жамоатни гавдалантиради, деб бизга таълим беради. Гуноҳкор исёнчилар нафақат ўзларининг ҳаётини барбод қиладилар, балки Масиҳ тўғрисида ёлғон гапирадилар. Масиҳ – Куёв, жамоат – Унинг Келини. Масиҳнинг битта келини бўлгани учун, кўп хотинлилик У тўғридаги тасаввурни бузиб кўрсатади. Албатта, кўп хотинлилик масиҳийлардан нари туриши керак, бу тажриба Худонинг содиқлигига иснод келтиради. Никоҳни бундай тушуниш шуни изоҳлайдики, епископ ва пресвитерлар “якка хотинли” (1Тим. 3:2; Титус 1:6) бўлишлари талаб этилади. Устозлар Худонинг бошқа ҳамма азиз халқига намуна бўлишлари керак (Ибр. 13:7,17). Албатта, Муқаддас Китоб жамоат хизматчилари орасида кўп хотинли никоҳни қатъий равишда таъқиқлайди. Айни пайтда кўп хотинлилик очиқ бўлган маданий муҳитда, бу жамоат аъзолари томонидан қабул қилиниши мумкин. Масалан, учта хотини бор эр агар Худога юз бурса, нима қилиши керак? Фоҳишабоз ёки бачавоздан фарқли равишда у гуноҳларидан ажрала олмайди. У ўз хотинлари билан никоҳда қолиши керак. Эркак кўп хотинлиликдан фақат ажралиш орқали қутулиши мумкин, бу эса бошқа гуноҳ бўлади. Бундай одам жамоат раҳбарлигига қўйилмаслиги керак, чунки унинг никоҳи Муқаддас Китоб моделига жавоб бермайди. Қолаверса, Эски Аҳддаги мисоллар шундан далолат берадики, Худо маълум даражагача кўп хотинлиликка сабр қилади. Масиҳийлар никоҳга тайёрланаётиб, ўзларида хотинларига садоқатни тарбиялашлари керак. “Худонинг иродаси шу: муқаддас бўлинглар, зинодан ўзингизни сақланглар. Ҳар бир одам ўз хотинини эплаб, муқаддас ва иффатли сақласин. Худони танимаган халқлар каби шаҳвоний ҳирсга берилманглар” (1Сол.4:3–5). Бу ўринда икки жиҳат алоҳида ажралиб туради. Биринчиси – бевафоликка қарши туриш ёки Павлуснинг сўзлари билан айтганда, зинодан тийилиш. Исо шаҳватга нисбатан кескин сўзлар айтади, биз эса аёллар либослари бўйича камтарликни рағбатлантирмайдиган жамиятда яшаяпмиз. Бизни журналлардаги, фильмлар ва китоблардаги зино қуршаб олган. Биз ҳар куни кўп марта хиёнат васвасасига дуч келамиз. Худонинг Каломи эркакларга, зинодан эҳтиёт бўлинглар, деб амр қилади. Иккинчи жиҳат – Павлуснинг насиҳатлари хотинларга бефарқлик тўғрисида айтади. Бу парчада эътибор сексуал характер касб этади. Эркакнинг идиши “муқаддаслик ва шараф”га риоя қилиши керак. Ибронийларга Мактубнинг муаллифи ҳам буни тасдиқлайди: “Никоҳ ҳамманинг кўзида эътиборда бўлсин, ётоғингиз беғубор бўлсин. Чунки зинокорлару фоҳишларни Худо ҳукм қилади” (Ибр. 13:4). Ташқи хавф ҳам бор. Кўпинча эр никоҳни оиласидан ташқаридаги ножинс вакиллари билан бўладиган яқин муносабатлардан ҳимоя қила олмай қолади. Эркак аёллар дўстлигини ривожлантиришга рухсат бериши мумкин – унинг хотини нафақат она, сингил, қиз ёки буви. Хотин эр билан, ота, ака–ука, ўғил ёки бобо билан яқин бўлиши мумкин. Иккаласи яқинликнинг бошқа шаклларини ривожлантиришга назоратсиз равишда рухсат бериб, фақат жисмоний яқинликни ҳимоя қилганларида, бу бемулоҳаза иш бўларди. Эр–хотинлар бирликни сақлаш учун оиланинг бошқа жуфтлари билан дўстлашувлари ва улар билан бутун оила олдида мулоқот қилишлари керак бўлади. Эркаклар жинсий алоқага қарши бўлганлари учун зинодан қочишлари керак эмас. Улар ўзлари устидан ҳақоратларга қаршидирлар. Бизнинг маданият жинсий алоқа билан шундай иш кўрадики, худди очиқ оғзи билан чайнаётганлар каби. Муқаддас Китоб, жинсий алоқа масиҳийларнинг иззати бўлиши керак, дейди; иззат кўрсатиш – юқори баҳолаш демакдир. Масиҳийлар ўзларининг ётоқхоналарида пуританларча риёкорлик билан ижтимоий зинодан яширинса, бу ҳам муаммонинг бир қисмидир. Самарали кўпайиш Болаларни марҳаматлаш Муқаддас Китоб ҳомиладорликдан сақланиш тўғрисида аниқ бир гап айтмайди. Аммо Муқаддас Китобда бу мавзу умуман қўйилмаган, деб қараш керак эмас. Сақланиш – болалар сонини тартибга солишга қаратилган. Муқаддас Китобда бу тўғрида айтилган. Буни кўп масиҳийлар англаб етган бўлсалар–да, бизнинг маданиятимиз болаларга салбий муносабатда бўлади. Салбий муносабат жуда ҳам кўзга ташланадиган бўлгани учун, кўп масиҳийлар бу гуноҳга жавобан шундай ғояни ушлаб олганларки, уларнинг фикрича, катта оила Худонинг марҳамати бўлиб, нима бўлганда ҳам чегаралаш керак эмас. Бу позиция биринчисига қараганда, ҳақиқатга яқин, аммо камчиликлардан холи эмас. Катта оила катта марҳамат олиб келиши мумкин. Муқаддас Китоб ўз позициясини аниқ ифодалагани учун биз кўп болали оила тўғрисида эшитганимизда, кўзларимизни орқага тортиб, истеҳзо билан: “Нима, болалар қаердан пайдо бўлаётганини улар билмайдиларми?” деб айтишга асосимиз йўқ. Бахтга қарши, бундай эътиқод кўпинча жамоатда ҳам учраб туради. Бу гапларни болаларга душманларча дунёвий муносабатда бўладиган масиҳийлардан ҳам эшитиш мумкин. Улар болаларни дунёга келтириб, икки ойлик гўдакни яслига топширадилар–да, лавозим пиллапояларига интилишда давом этадилар. Аммо Муқаддас Китоб болаларга аксинча муносабатни намойиш қилади: “Ўғиллар Эгамиздан меросдир, Фарзандлар Ундан мукофотдир. Ёшлигингизда туғилган ўғилларингиз Жангчининг қўлидаги ўқлардайдир. Ўқдони тўла шундай инсон бахтлидир! Шаҳар дарвозалари олдида Душмани билан даъволашганда,У шарманда бўлиб қолмайди” (Забур 126: 3–5). Яхшиямки, кўплаб имонлилар масиҳий жамоатларида болаларга даҳшатли даражада муроса қилиб бўлмайдиган муносабатни англаб етяптилар. Аммо бу муаммонинг яна бир жиҳати борки, масиҳийлар реакционерлардан яширин қоляпти. Муқаддас Китоб, болалар марҳамат ва лаънат бўлиши мумкин, деб таълим беради. Албатта, кўп болалик ё кўп марҳамат ёки кўп лаънат келтириши мумкин: “Аҳмоқ фарзанд — отасига қайғу, уни туққан онага эса ғамдир” (Ҳикмат. 17:25). Болалар бир умр имонли қилиб тарбияланиб, Худода яшаса, улар ота–оналарга ғоят кўп марҳамат келтирадилар. Бу қанчалик тез–тез юз бериб турса, шунчалик яхши. Худога итоаткор оила – марҳаматдир. Аммо болалар ота–оналарга итоат этмаганларида, улар ота–оналарини хафа қиладилар. Агар Шомуилнинг икки ўғли ўрнига бешови пора олганда эди, у хурсанд бўлмаган бўларди (1Шоҳ.8:3). Йўэл билан Ободиё шундай эдилар. Оиланинг марҳамати тўғрисида муҳокама юргизадиган масиҳийлар Забурнинг 127–саносидан парчани келтирадилар. Бунинг ҳаммаси яхши, аммо ҳақиқий марҳамат нима эканини биз билиб олишимиз керак. Забурда болаларнинг уйдаги “тўп–тўп” этган қадамлари (гарчи бу жуда ёқимли бўлса ҳам) тўғрисида айтилмайди. Забурда шундай қиёслаш келтирилади: у дарвозаларда душманлар билан тўқнашганда, инсон ўқдондаги ўқларга ўхшайди. Марҳамат – яхши тарбия олган ва жангга тайёр бўлиб улғайган ўғилдир. Бу – бир неча йиллар давомида ота–оналар меҳнатининг натижасидир. Агар одамнинг кўп ўғиллари бўлиб, яхши тарбия олмаган бўлса, унинг ўқдони тўла, аммо қайғуга – эгилган, синган ўқларга тўла. Оилада фарзанд кўп бўлиши учун нима талаб этилади? Бор–йўғи жисмоний етук эркак ва аёл, холос. Мўл–кўл марҳамат олиш учун нима талаб этилади? Муқаддас Китобда катта оила билан фикран боғланадиган марҳамат олиш шунчаки такрор ишлаб чиқаришга лаёқатдан кўпроқ нарсани талаб қилади. Марҳамат олиш истаги шуни англатадики, одам севиш, тиришиб меҳнат қилиш, ўзини фидо қилиш, бошқаларга сезгирликни, узоқ йиллар давомида ўзига талабчанликни намоён қилиш мажбуриятини олади. Баъзи эркаклар, биз шунинг учун Муқаддас Китоб қарашлари мухлисимизки, эркак кишимиз, ўзимизнинг фикримиз бор, презервативни хуш кўрмаймиз, деб ҳисоблайдилар. Оқибатда уларнинг болалари тентакроқ бўлиб туғилади, хотини жаҳлдор бўлиб қолади. Раббий зарур воситаларга эга бўлмай туриб, минора қуришга киришган бемулоҳаза одам тўғрисида айтади. Оилани қурбон қилганимизда, бизнинг бемулоҳазалигимиз қанчалар ўзини кўрсатади–я! Болаларнинг ўзига ортиқ даражада бино қўйиб туғилишида ҳеч қандай фазилат йўқ. Агар уйга Худо асос солмаса, қурувчиларнинг меҳнати беҳуда (Забур 127:1). Мен туғилишни чегаралаш учун даъват қилмаяпман. Муқаддас Китобда ҳар қандай ақида ёки таълимот доимо икки томонлама хавфга дуч келади. Биринчиси, шубҳасиз, таълимотга очиқчасига қаршилик қиладиганлардан келиб чиқади. Афсуски, кўп масиҳийлар оилавий марҳаматга қаршилик қиладилар. Биз умумий муаммоларга – бегона васвасалар билан кураш истагига ҳушёр бўлиб туришимиз керак. Агар Муқаддас Китобдаги болаларни марҳаматлаш тўғрисида таълимотни қабул қилсак, ўзимиздан, бизнинг васвасаларимиз нимада зоҳир бўлади, деб сўрашимиз керак бўлади. Бундай саволлар зарур, чунки иккинчи хавф, бу таълимотни ваъз қилиб, кейин ҳалок қиламан, деб ўйлайдиганлардан келиб чиқади. Бола туғиб, кейин уни Худодан қўрқадиган қилиб тарбиялай олмайдиганларчалик ҳеч ким ҳақиқатни буза олмайди. Биринчиси – ёқимли ва маълум даражада ҳузур бағишлайди. Иккинчиси – толиқтирадиган ва фидойиларча ота севгисини талаб қилади. Раббий: “Кимдир кичиклардан бирини йўлдан оздирса, ундай одам бўйнига тегирмон тошини осиб, ўзини денгизга ташлагани яхшироқ” деган эди. Болаларни туғсаю уларга таълим бермаса, боқмаса ва имонга даъват қилмаса, уларни нима қилишимиз керак? Биз биринчи бўлиб шафқатсиз реал ҳодисаларга дуч келганимизда, табиий истагимиз – истеъдодни ерга кўмиш бўлиб қолади. Биринчи қарашда Раббимиз “шафқатсиз хўжайин” бўлиб кўринади. Биз Муқаддас Китобдаги оила тўғрисида айтилган таълимотга: “Яхшиси, уйланмаслик керак!” деган сўзлар билан таъсир кўрсатишга мойилмиз. Биз: “Шундай экан, яхшиси, умуман, фарзандсиз ўтган яхшироқ”, деб айтамиз (ёки ўйлаймиз). Масъулиятсизликни муаммодан яшира олмайсиз – сиз бефарзандмисиз ёки чўпонсиз қолган еттита болангиз борми – булар муҳим эмас. Бу сўзлар ёш оилани фарзанд кўриш истагидан қайтариш учун ёзилмаган.Аниқроғи, марҳамат осонликча ёки автоматик равишда берилмаслигини кўрсатмоқчиман. Худо болаларга мўл–кўл марҳамат қилишини бизга таклиф қилади. Кимга кўп берилган бўлса, ундан кўп талаб қилинади. Охирги якун “Болалари туриб дуо қилади, эри ҳам мақтайди. “Фаросатли аёллар кўп, аммо сен ҳаммасидан аълосан”, дейди” (Ҳикмат. 31:28–29). Кўп ёш эр–хотинлар оилани режалаштиришда – Худо берган болаларни тарбиялашда Унга ишониб топширишга қарор қиладилар. Қарор қабул қилиш пайтида улар хурсанд бўладилар. Аммо беш йилдан кейин эркакнинг қўлида тўртта бола ва вазиятни ҳушёрлик билан баҳолайдиган хотин. Қандай қилиб эр хотинига далда бериши мумкин? Эр дастлаб хотинининг тушкунлиги сабабларини аниқлашга интилиши керак. Энди мен болалар туғадиган хотинларни қўллаб–қувватлашга ёрдам берадиган баъзи маслаҳатларни бермоқчиман. Тушкунликнинг асосий сабаблари – жисмоний толиқишдир. Агар хотин қўлида чақалоқ билан рўзғорни юритадиган бўлса, бола туғмасдан олдингидан баттар чарчайди. Эр хотинига нима билан ёрдам бериши мумкин? Биринчидан, эр болаларга қарашда хотинига ёрдам бериши ва ўзи бола бўлишни бас қилиши лозим. Хотин ҳеч бўлмаса ҳафтада бир марта уйдан чиқа олиши учун, эр болаларга қараб қолиши керак. Хотин дам олиши учун у билан қаергадир бориши ва бунинг учун энаганинг ташвишини қилиши керак. Иккинчидан, шуни ёдда тутиш керакки, болалар кун бўйи узлуксиз жисмоний нагрузкадир: болаларни эмизиши, кўтариб юриши, бағрига босиши ва ҳ. керак. Албатта, эр жинсий алоқада сезгирлик кўрсатиши керак. Унинг оиладаги овози – ягона эмас. Учинчидан, эр хотинига, заминий ҳаёт ва абадий ҳаётда мраҳаматни кутгин, деб ўргатиши керак. Оилавий ҳаётнинг дастлабки беш йилида яхши натижа ҳал бўлмайди. Болалар улғаяр экан, ота–оналар кўп вақтини ва энергиясини уларга сарфлаши керак. Агар болалар интизомли бўлиб, яхши тарбия олган бўлсалар, улар оилага кўп фойда берадилар. Биз бир оғиз ва икки қўл билан туғиламиз. Агар биз Худога итоаткор бўлсак, сарф қилганимиздан кўра кўпроқ ишлаб чиқарамиз. Гўдаклар эса дастлаб фақат ташвиш кўпайтирадилар. Шундай қилиб, эр хотинига, сенинг меҳнатларинг қадри жуда катта, деб эшитиб, унга далда бериши керак. Бир ғарам ювилмаган кир охири бирон маънига эга бўлишидан олдин “минг йилдан ортиқ вақт ўтади”. Оламнинг душманлиги ва масиҳийларнинг “олийжаноблиги” туфайли фарзандлар туғилиши тушкунлик келиб чиқариши мумкин. Бир куни хотиним ва иккала фарзандим билан кетаётган эдим, кўчада кекса аёл бизни тўхтатиб: “Ўйлашимча, таблеткалар сизлар учун эмас”, деди. Оламнинг тасаввури бўйича, кўп болали оила – онанинг тўзғиган кўйлаги этагидан ушлаган мишиқи аҳмоқлар тўдасини яйратишга олиб чиққан, азоб чеккан аёлдир. Табиийки, эр оламнинг душманлигига қарши хотинига тасалли бериши зарур. У нафақат хотинининг меҳнатини қадрлаши, балки бу ҳақда хотинига доимо айтиши керак. Бу эса ҳомиладорликка ҳурматли муносабат муҳимлиги билан боғлиқ. Бутун Муқаддас Китоб аёлларнинг фарзанд туғишини мадҳ қилади. Мен отамдан намуна қилиб олган энг ажойиб нарса – аёлларнинг ҳомиладорлик пайтида жозибадорлигидир. Масиҳийлар бировнинг устидан кулиш ва ёмон ҳазиллар қилиш ўрнига, Худо марҳаматлаганни ҳурмат қилишлари керак. Аммо шу нарса муҳимки, имонли эр хотинини ҳамманинг кўзи олдида ҳурмат қилсин, энг аввало, хотини ўзини исқирт ҳис қилишига йўл қўймасин. Муқаддас Китоб таълим берадики, эрнинг асосий вазифаларидан бири – хотинни кийимдан маҳрум қилмасин (Чиқиш 21:10). Хотин ҳашам билан кийинмаслиги керак (аслида ҳашаматлилик таъқиқланган). Хотин ҳар доим, айниқса, ҳомиладорлик пайтида яхши кийинишини эр назорат қилиши лозим. Умидсизликнинг бошқа манбаи Худонинг касб–корини етарли баҳолай олмасликдан келиб чиқади. Кўп болали оилаларга қарши бўлганлар сизга: “Агар эр–хотин нормал жинсий алоқага риоя қилмасалар, охир–оқибатда улар климакс келгунча қирқ икки фарзанд туғилишини кутишлари мумкин”, деб уқтирадилар. Аммо аслида ундай бўлмаган. Худо ҳеч қачон бизни аросатда қолдирмайди. Масалан, Худо бизнинг оиламизни дастлабки беш йилда учта фарзанд билан марҳаматлади. Бундай вазиятда хотин вазифани хаёлида еча бошлайди (дастлабки тўрт йил давомида хотинлар ҳар 18–24 ойда битта бола туғади. Хотин яна 20 йил бола туғишга қодир бўлади. У яна нима қилиши керак?) Бундай пайтда хотин ёлғон тасаввурларга асосан фикрлайди, гўё коинот – шахссиз Худонинг макони. Кимнингдир касб–кори бу оилани марҳаматлашга унчалик рағбат билдирмайди. Бизнинг ҳаётимизда кўп болали бўлиш истаги бор. Оиламизнинг кейинги ўн тўрт йили давомида Худо бизга битта ҳам фарзанд бермади. Контрацептивлардан фойдаланмайдиган баъзи оилаларда ўнта, базиларида учта фарзанд бор, базиларида умуман йўқ. Муқаддас Китоб таълим берадики, болалар миқдори – тасодифий ҳодисанинг хоҳиши эмас, чунки онанинг бачадонини Худо очади ва беркитади. Мен бу ўринда, сақланиш қонунсизликка олиб боради, деб айтмоқчи эмасман, лекин масиҳийлар бундай қилмасликлари керак. Чунки улар болаларни суймайдиган оламнинг ёлғонини қабул қиладилар. Хуллас, хотиннинг фаоллигини қўллаб–қувватлаш учун эр уни руҳан ва эмоционал озиқлантириши зарур. Эр узлуксиз равишда хотини учун ибодат қилиши керак, хотин бу тўғрида билиши лозим. Эр хотинни бағрига босиб, унга тасалли бериши, маслаҳат бериши ва Худонинг каломи билан ўгит бериши керак бўлади. Гарчи олам хотиннинг майлларидан нафратланса ҳам, миннатдор эр хотинини мақтаб туриши зарур. Бу ҳақиқатан, катта истеъдод. “Агар хотинлар имонли, меҳрли, номусли, муқаддас умр сурсалар, бола туғиш орқали нажот топадилар” (1Тим.2:15). Исқирт ва бир гала, ота–онам жинсий алоқа билан шуғулланадилар, деб уятсиз сўзларни гапирадиган болалар ўрнига, хотиннинг жозибали юзи ва қаровдаги болалари, онамиз қанчалар севимли–я, деб ҳаммага кўрсатишлари керак. Сақланиш–чи, у қандай бўлади? Жамоат ичида бу масала бўйича мунозаранинг ўзиёқ – яхшилик аломати. Ҳамма масиҳийлар ҳам дунёда илдиз отиб кетган амалиётни борлиқ сифатида беихтиёр қабул қилавермайдилар. Аммо имонсизлар қилаётган ҳамма нарсалар ҳам қонунсизликка олиб келавермайди. Хуллас, қайси позициядан бу масалага ёндашувимиз керак? Биринчидан, бу тўғрида Муқаддас Китобда кўрсатмалар борлигига ишониш керак. Муқаддас Китобда энг табиийсидан – болаларни ўлдириш ёки абортдан бошлаб сақланишнинг маълум шакллари таъқиқланган. Муқаддас Китоб бундай хатти–ҳаракатларни “қотиллик қилма” деган амр билан рад қилади. Кўп одамлар ҳозиргача бу амр контрацептивларни таъқиқлашни ва контрацептивлар уруғланган тухум тўқималарининг ривожини рад қилишини, энди туғилаётган инсон ҳаётига нуқта қўйишини тушуниб етмайди. Бошқа уруғланишга қарши воситалар тўғрисида нима дейиш мумкин? Муқаддас Китоб ота–онанинг болалар сонини чеклаш ҳуқуқи тўғрисида бирон нарса дейдими? Ҳам айтади, ҳам йўқ. Муқаддас Китобнинг бирон жойида уруғланишга қарши воситалардан фойдаланиш қонунга қаршидир, деб эслатилмайди. Қолаверса, бугун қўлланаётган кўп воситалар гуноҳдир. Аниқлаштириш учун дастлаб мавзумизга яқин предметни кўриб чиқамиз. Гарчи Муқаддас Китоб сақланиш тўғрисида ҳеч нарса айтмаса ҳам, у бизга оила ва болаларга нисбатан йўл–йўриқ кўрсатади. Хуллас, сақланиш қанчалик қонуний деган саволни ўзимизга берамиз–да, бу Муқаддас Китобнинг оила тўғрисидаги таълимотига асосланганини аниқлаб олишимиз керак бўлади. Эр–хотинларнинг сақланиш уларнинг солиҳлиги тўғрисида гувоҳлик бермайдиган вазиятдан бошлаймиз. Тасаввур қилинг, улар шундай фикрлайдилар: “Болалар – бош оғриғи, биз эса хизматда юқорилаб боряпмиз, планетамиз шундай ҳам аҳолига тўлиб–тошиб ётибди, биз доимо таблетка қабул қилишни бас қила оламиз”. Дунёвий тасаввурлар дарров кўзга ташланади. Энди аксинча мисол: “Худо бизга олтита фарзанд ато қилди. Уларнинг ҳаммаси биз учун марҳаматдир. Аммо маълум вақтдан бери сақланиш тўғрисида ўйлайдиган бўлдик, чунки биз болаларимизга Муқаддас Китоб талаб қилган даражада эътибор бера олмаяпмиз. Олтовини боқишимиз ҳам осон эмас. Бунинг устига, масиҳийча таълим учун харажатлар (ёки уйда ўқитишга вақт сарфлаш)”. Иккинчи эр–хотиннинг фикри нотўғри тасаввурларга асосланган бўлиши мумкин (масалан, улар еттинчи болани таъминлаш лаёқатига нисбатан адашган бўлиши мумкин). Аммо уларнинг адашувларини биринчи эр–хотиннинг гуноҳкор ва исёнкор позицияси билан ҳеч солиштириб бўлмайди. Аксинча, улар болаларни марҳамат сифатида қабул қилади ва шунга мувофиқ иш кўради. Муқаддас Китоб сақланиш тўғрисида сукут сақлагани учун, вазиятни оилада болалар билан баҳолашимиз керак. Баъзи масиҳийлар, Ибтидо китобидаги уруғини ерга тўккан Ўнан билан боғлиқ ҳодиса – ўзини сақловчилар устидан Худонинг ҳукмига намунадир. Аслида шундай, аммо шу билан сабабларнинг биринчи даражали муҳимлигига нисбатан тахминларимиз тасдиқланяпти. Ҳамма гап шундаки, Ўнан онгли равишда ўз акасининг оиласини тиклашни хоҳламади (Ибтидо 38:9). Бошқача айтганда, унга жазо келди, чунки унинг ниятлари ёмон эди. Албатта, ёмон ният билан ўзини сақловчилар Ўнан изидан борадилар. Бир неча йиллар оралиғида имкон қадар кўпроқ болага эга бўлиш имкониятидан ўзларини сақлайдиган солиҳ эр–хотинлар (чунки хотиннинг қорнини ёриб болани олишга тўғри келади) мотиви билан Ўнаннинг ёмон ниятларини боғлаш учун катта кашфиёт талаб қилинади. Демак, маълум масалада Муқаддас Китобда ахлоқ ва этикага оид аниқ таълимот йўқ бўлганда, биз сукут сақлашимизга тўғри келади. Шундай иш қиладиган кўп одамлар ниятлари билан гуноҳкор бўлганда, шунга асосан, нима бўлганда ҳам, биз гуноҳни ҳукм қила олмаймиз. Эр–хотин ўзларини ҳимоялаб, тўғри иш қилганмиз, деб ҳисоблар эканлар, бу тўғри эмас. Юқорида айтилганидай, ҳамма муаммони – ниятларимизни ва итоаткорлигимизни Муқаддас Китобда оила тўғрисида айтилганлар нуқтаи назаридан қараш керак. Аммо шуниси ҳам борки, биз ўз истакларимиз учун Худо олдида, фақат Худо олдида жавоб берамиз. Бу муаммони ҳал қилишга шаҳар ҳокимияти ва жамоатнинг биродарлар кенгаши аралашуви ёрдам бера олмайди. Аммо биз бундай вазиятда ўзимизни муносиб тутишимиз керак (масалан, алкогол ичимлиги суюқлик сифатида гуноҳ эмас, аммо уни суистеъмол қилиш мумкин). Ота–оналар – Худонинг кўзида бошқарувчи, Худо болаларни уларга ишониб топширади. Баъзи ота–оналар Худо юборган воситаларни оладилар, Худога хизмат қилиш учун кўп болаларни тарбия қиладилар. Улар мўл–кўл марҳаматга сазовор бўладилар, бошқалари эса оилада болалар сонини чегаралайдилар. Аммо болалар – Худонинг марҳамати, уларни Худога хизмат учун тарбиялаш керак, деб биладилар. Бундай оилалар ҳам марҳамат топганлар. Исо кумуш пул тўғрисидаги масални ҳикоя қилганда, 10 кумуш ва 5 кумуш пули бор одамлар ўртасидаги келишмовчиликларни эслатмайди. Ҳукмга ўзига юклатилган масъулиятдан қўрққан (бошқа хизматчилар билан эмас, хўжайин билан) одам дучор бўлди. У ўзига ишониб топширилган пулларни кўмиб қўйди ва шунинг учун хўжайиннинг ғазабига дучор бўлди. Кўпчилик масиҳий оилалар ҳам шундай қилганлар ва қиляптилар. Улар ота–оналик масъулиятини ҳис қилмайдилар. Аммо Худо: “Насл орттиринглар, деб сизларни яратдим” (Малъакий 2:15) деб айтган эди. Шундай қилиб, сақланиш ҳақидаги бугунги баҳсимиз фойдаланилган усулларни муҳокама қилишга мажбур этади – гўё дангаса хизматкор, пулни ерга кўмиб қўйишим гуноҳ эмас, деб ўзини оқлаши мумкин эди. Бу – ҳақиқат, аммо ишга алоқаси йўқ. Муқаддас Китобнинг бирон жойида, сақланиш – гуноҳдир, деб айтилмаган. Шунинг учун буни бир маънода қилиш керак эмас. Муқаддас Китоб доимо, болалар – Худонинг марҳамати деб айтилади. Шу боис худди шу сингари ўйлаш ёки ўзини тутиш гуноҳдир. 9. Ажралиш ва қайта никоҳ Ажралиш Ажралиш никоҳни бекор қилишга олиб келади. Илгари айтилганидай, аҳд қасами билан муқаддас қилинган икки жинсдаги одамнинг иттифоқи бўлган жойда никоҳ мавжуд (Малъакий 2:14). Аҳд бузилганда, никоҳ ҳам жабр кўради. Икки тананинг қўшилувидан никоҳ пайдо бўлмайди. Павлус эркакнинг фоҳиша аёл билан алоқасини тасвирлаб, “битта тана” терминидан фойдаланади (1Кор. 6:16). Табиийки, бу никоҳдан ташқарида юз беради. Никоҳ гетеросексуал муносабатлар қасам билан муқаддас қилинган жойда мавжуд. Шундай қилиб, аҳд қасамини айтиш билан икки тананинг бирлашуви талаб қилинади. Худо нима учун ажралишни ёмон кўришини тушунишимизга бу ёрдам беради (Малъакий 2:16). Худо ажралишни шунинг учун ёмон кўрадики, никоҳнинг асосий вазифаси Худодан насл орттиришдир (Малъакий 2:15). Ажралиш – болаларни имонли қилиб тарбиялаш имкониятларини пасайтиради. Бунинг устига, Худо никоҳ аҳдининг бузилишига нафрат билан қарайди. У инсоннинг маккорлигидан ҳам нафратланади. Бу – Худонинг аҳди, садоқатга асосланган аҳдни бузган одамлардан У нафратланади. Худо ажралишдан нафратлангани сабабли кўпчилик, ажралиш доимо гуноҳ билан ёнма–ён юради, деган хулосага келганлар. Бу позиция ажралишга алоқадор ҳамма таълимотларга нисбатан адолатсиздир. Албатта, иккала томондан биринчиси гуноҳ қилади. Аммо кўпинча иккала томон ҳам гуноҳ қилади. Баъзан ажралиш – ҳақоратланган ва айбсиз томоннинг тўғри хатти–ҳаракатидир. Бу дегани – ажралиш айбсиз томон учун автоматик равишда қонуний бўлади, деган эмас. “Ҳақиқат томонда бўлиш” ва “ҳақ бўлиш” ўртасида фарқ бор. Айбсиз томон охир–оқибатда шундай бўлиши мумкин, аммо эр ёки хотин шу пайтгача ўзини нуқсонсиз тутганига ёки ажралиш пайтида бир–бирига заҳрини сочмаслигига кафолат йўқ. Кимнингдир шериги билан ажралишга мажбур бўлиши, аммо буни нолойиқ тарзда қилишига ҳуқуқи бўлиши мумкин. Келинг, мисол тариқасида ўн йилдан бери оилали масиҳий аёлни тасаввур қилайлик. Унинг имонга келмаган эри беш йил давомида ашаддий бачавоз бўлган. Ниҳоят, хотин бу тўғрида билди, аммо эри тавба қилмоқчи эмас. Аёлнинг ажралишига ҳақи борми? Эҳтимол, аёл эри билан ажралиши керакдир. Ажралишгандан кейин аёл иккинчи марта турмушга чиқишга ҳақлидир. Қолаверса, аёл ажралиш жараёнида васваса ва гуноҳлардан ҳимоя қилинмаган. Аёл гуноҳ қиладими, йўқми, унинг хулқ–атворига боғлиқ. У ажралишадими? Уни Худонинг кўзи олдида солиҳликни сақлаши ташвишлантиряптими ёки ғазаб, алам билан ҳаракат қиляптими? У: “Қаранглар, у мени нималар қилди!” деб айтмоқчи бўлади. Ҳатто шундай қийин пайтларда ҳам бизга азоб берганларга қандай муносабатда бўлишимиз кераклиги тўғрисида Исо нима деганини ўша аёл доимо эслаши керак. Гуноҳ ҳақиқатан қилинганда, чинакам кечирим юз беради. Эрининг хулқ–атвори ҳақиқатан, гуноҳдир. Аёл бундай вазиятда кечирмаслиги мумкин ёки эримни кечираман, аммо у билан ажралишаман, деб ҳисоблайди. Бу асло мумкин эмас. Ҳаммаси эрнинг келгусидаги ҳаёт тарзига, соғлиғига (масалан, эр СПИД билан касалланган бўлиши мумкин), масиҳийлик эътиқоди борлигига ва ҳоказоларга боғлиқ. Ҳар қандай вазиятда аёл қарор қилиши керак, аммо ўзининг лойиқ хулқ–атвори ва ўз ҳақлигини исботлаш истагидан воз кечган ҳолатда. Айни пайтда аёл ўн йиллик эр–хотинлик ҳаёти давомидаги ўз хулқ–атворига назар солиши керак. Аёл шу йиллар давомида эрини, Муқаддас Китоб бизга даъват қилгандай, Худога олиб келишга ҳаракат қилдими (1Бут. 3:1–6) ёки у билан ўз қонунлари бўйича яшадими? Охирги вазиятда аёл гуноҳини Худо олдида эътироф этиши керак. Агар аёл шундай қилмаса, нима учун унинг никоҳи барбод бўлгани ва нима учун оилага дарз кетган йилларда қандай воқеалар юз бергани тўғрисида аниқ тушунча бўлмайди. Базилар шундай эътироз билдириши мумкин: “Сизлар ажралишганим учун мени айбдор ҳис қилишимга мажбур қиляпсизлар”. Бундай пайтда булар учун эр жавоб бериши керак. Шубҳасиз, у оила бошлиғи сифатида масъулиятни ҳис қилади. Айнан у аҳдни бошқарувчи, ҳатто у масиҳий бўлмасдан, аҳд тўғрисида тушунчага эга бўлмаса ҳам. Бунинг устига, аёл масиҳий бўлгани учун Худога итоатсизлик нима эканини тушунтириши керак. Бу унинг гуноҳи оғирлигини заррача бўлса–да, енгиллаштирмайди. Эрнинг фикри ва кечирими бундан кейин қандай ҳаракат қилиш кераклигини тушунишга аёлга имконият беради. Эр – никоҳ иттифоқининг бошлиғи бўлгани учун, жабр кўрган томон ажралиш ҳақида қарор қабул қилишда муҳим рол ўйнайди. Масиҳий жамоатлари имонга келмаган эрлари бор солиҳ хотинлар билан тўла. Имонга келмаган хотини бор эркаклар эса кам учрайди. Бу эса эрлар оиланинг руҳий ҳолатига қандай таъсир этишини кўрсатади. Айнан эрларнинг хотинларга ёмон муносабатда бўлиш эҳтимоли кўпроқ. Агар эр хотинига содиқ бўлмаса, у аёл Худонинг кўзи олдида олийжанобдир. Агар аёл эрга ишонмаса, у кўпроқ ўз мажбуриятларини нотўғри бажарган бўлади. Ажралиш аниқроқ экан, бундай ҳолда эр қилмишлари учун тўлиқ масъулиятни бўйнига олиши керак (ёки қилмаган ишларини). Агар эр масъулиятни ўз зиммасига олса, Худо ундан истаётганини қилиш имконияти кўпроқ. Бошқача айтганда, агар жабрланувчи эр бўлса, одатдагидай, у айбдор. Ажралиш учун Муқаддас Китоб асослари Ажралиш учун асосни кўриб чиқишдан олдин, Худонинг қонунини ташқаридан ким қўллаётгани ва унинг моҳиятини ким тушуниши ўртасидаги фарқни аниқлаб олишимиз керак. Биринчи тоифадагилар қонундан текшириш рўйхати сифатида фойдаланадилар. “Оҳ–ҳа, мен у билан ажралишим керак”. Иккинчи тоифадагилар аҳднинг табиатини никоҳда деб тушунадилар ва Худо нима учун маълум талаблар ўрнатганини кўрадилар. Улар имкон қадар ярашишга тайёрдирлар. Бизнинг вазиятда кесишадиган учта асосий категория бор. Биринчидан, Матто Хушхабарида Исо айтади: “Яна: “Кимдир хотини билан ажралишмоқчи бўлса, унга талоқ хатини ёзиб берсин”, деб айтилган.Аммо сизларга шуни айтаман: эр хотинидан зинодан бошқа бир сабаб билан ажралсаю хотини яша турмушга чиқса, хотини зино қилишига эр йўл қўйиб берган бўлади. Ўша аёлга уйланган эркак ҳам зино қилган бўлади” (Матто 5:31–32). Бу ўринда зино қилмоқ деб таржима қилинган сўз – porneias. Бу сўз жинсий алоқада ҳаром бўлишни ёки фоҳишаликни англатади. Бу сўз шу оятда ишлатилган “бошқа бир сабаб” сўзининг муқобили эмас, гарчи “бошқа бир сабаб” porneias га алоқадор бўлса ҳам. Бу сўз билан аниқланган хулқ–атвор никоҳгача бўлган фоҳишаликни англатади. Бу тўғрида иккинчи жуфт бехабар. “Марямнинг бўлғуси эри Юсуф солиҳ одам эди. У, Марям шарманда бўлмасин, деб яширинча никоҳни бузишни режалаштириб қўйди” (Матто 1:19). Гарчи Юсуф юз берган воқеадан адашган бўлса ва Марям билан оила қурмаган бўлса–да, бу парча ибратлидир. Агар эркак, бокира қизга уйланяпман, деб ўйласа, аммо уч ойдан кейин тўй бўлиб ўтгач, бошқа одамдан олти ойлик ҳомиласи борлиги маълум бўлиб қолса, porneias юз бергани аниқ. Porneias сўзи остида никоҳгача ва никоҳдан кейинги фоҳишалик назарда тутилади. Грекча Эски Аҳдда бу термин бутпарастлик билан зич боғлиқ, чунки бутларга сажда қилишда кўпинча ритуал жинсий алоқадан фойдаланилган. Никоҳ – эр–хотинларнинг сексуал муносабатларини ёритадиган аҳд бўлгани учун, зинокорлик унга қаттиқ зарба бўлади. Бундай ҳолда жабр кўрган томон гуноҳ қилмай ажралиши мумкин. Қолаверса, солиҳларча ярашиш имкониятларини рағбатлантириш зарур. Ажралиш учун иккинчи асос 1Коринфликларга, 7:12–16 да келтирилади. Ҳаворий Павлус шундай дейди: “Бошқаларга эса Раббимиз эмас, балки мен айтяпман: агар бир имонли эрнинг хотини имонсиз бўлса-ю, эри билан яшашга рози бўлса, эр хотинини қўйиб юбормасин. Шунингдек, бирон хотиннинг эри имонсиз бўлса ва у хотини билан яшашга рози бўлса, хотин эридан ажрамасин. Чунки имонсиз эр имонли хотини орқали муқаддас бўлади ва имонсиз хотин ҳам имонли эри орқали муқаддас бўлади. Акс ҳолда болаларингиз ҳаром бўлур эдилар, энди эса муқаддасдирлар. Агар имонсиз эр ёки хотин айрилмоқчи бўлса, айрилсин. У ҳолда имонли эр ёки хотин боши боғлиқ эмас. Раббимиз бизни тинчликка чорлаган. Эй хотин, эрингни қутқара олишингни қаердан биласан? Ёки эй эркак, хотинингни қутқара олишингни қаердан биласан?” Бу парчанинг мавзуси – аҳдга хиёнатдир. Агар масиҳий аҳднинг моҳиятини тушуниб, никоҳда қолишни хоҳласа, у покланади. Бу шуни англатадики, у Худонинг кўрсатмаларига ташқи томондан итоат этиш натижасида ташқи томондан марҳамат олади. Бу дегани – у Масиҳга ишонмай нажот топади, дегани эмас. Аммо у умр йўлдошини ташлаб кетишга қарор қилса, масиҳий аёл никоҳ иплари билан энди боғланмаган. Бунинг устига, масиҳий аёлнинг ажралишга қарши туриши таъқиқланган. У иккинчи марта турмушга чиқиши мумкин, ёки ёлғиз қолиши ё олдинги эри билан ярашиши мумкин (албатта эр қайта уйланиб улгурмаган бўлса – Амрлар 24:1–4) –Боғланмаган – алоқада бўлмаган демакдир. Учинчи категория ўлим жазосига ҳукм қилинадиган Муқаддас Китоб аҳдларини бузишни ўз ичига олади. Масалан, қатор қотилликлар қилган одамни адолатли жамиятда ўлимга ҳукм қиладилар. Бизнинг жамиятда бундай ҳодиса ҳар доим ҳам бўлавермайди. Хўш, қотилнинг хотинини нима қилиш керак? Агар фуқаролик қонуни Худонинг амрларини бажарганда эди (яъни айбдор қилич билан ўлдирилганда эди – Рим. 13:4), никоҳ қатл қилиш орқали бекор қилиниши мумкин эди. Акс ҳолда қарор бошқа ҳокимиятда (оила ва жамоатда) қолади. Қатл қилишга бизнинг жамиятда ўрин йўқлиги қиличи йўқ ҳокимиятни тўхтатиши керак эмас. Жамоат қонунсизларни четлатиши керак, хотинлар эса улар билан ажралишсин. Ҳар иккала хатти–ҳаракат айбдорни аҳддан чиқариб ташламайди. Улар: “Одам ўзини ўз чиқариб ташлади”, деб қонуний асосда эътироф этадилар. Бу шунчаки назария эмас, Муқаддас Китоб шу тариқа фаолият кўрсатадиган оила ва жамоатнинг намунасини келтиради. Эзра 9:1 да шундай дейилади: “Шу воқеалардан кейин Исроил халқи йўлбошчилари менинг олдимга келишиб, шундай дейишди: “Исроил халқи, руҳонийлар, левилар қўшни юртдаги халқларнинг — Канъон, Хет, Париз, Ёбус, Оммон, Мўаб, Миср ва Амор халқларининг қабиҳликларидан ўзларини поклаганлари йўқ”. Эзра саросимага тушиб қолади, кейинги бобда эса у гуноҳ қилган исроилликлардан, бошқа қабиладан уйланган хотинларингиз билан ажралишинглар, деб талаб қилади. Шуни таъкидлаш керакки, бу ўринда гап хотинларнинг ирқий белгилари тўғрисида кетмаяпти (Рут билан Рахобани эслайлик). Гап – қабиҳлик ёки нафратли одатлар тўғрисида кетяпти. Асирликдан қайтган исроилликлар Форс давлати ҳукмронлиги остида бўлгани учун, бундай хатти–ҳаракат учун Эски Аҳд қонунида ўрнатилган жазо қўлланмаган. Аммо руҳонийлар ва халқни қонунни ижро этишда Эзра китобида шунинг кўргазмали намунасини топамиз. Гарчи масиҳийлар имонга келмаган хотинлари билан ажралмаслиги кераклиги тўғри бўлса ҳам, номасиҳийлар Худо томонидан муқаддас қилинган иттифоққа рози бўлганларидагина буни татбиқ қилиш мумкин. Агар номасиҳий қонунсизликда айбланса (Муқаддас Китоб қонуни бўйича ўлим жазоси) ундай ҳолда масиҳийлар юз берган далилни эътироф этишлари керак. Жамоат буни англаб етмагунча, ажралишга бизнинг муносабатимиз илгаригидай илоҳий нуқтаи назардан ачинарли бўлиб қоляпти. Ҳозирги вазиятда кўпчилик ажралишни хиёнат натижаси деб эътироф этадилар, аммо эр қотиллик қилган ҳолатда уни таъқиқлайдилар. Ахлоқий томондан бундай қўли қисқалик Муқаддас Китобни, Эзрадан ташқари, бошқа томондан ажратиб ўрганиш оқибатида келиб чиққан. Бу мавзуни биз бутун Муқаддас Китоб контекстида қарашимиз керак. Никоҳ мутлақ эмас. У Худонинг Каломи билан муқаддас қилинган, албатта уни Худонинг Каломидан ажратиш керак эмас. Кўп масиҳийлар ёвузлик билан шунинг учун келишадиларки, никоҳ ваъдаси шуни талаб қилади, деб тахмин қилдилар. Аммо ундай эмас. Никоҳ мажбуриятлари биздан итоаткорликни талаб қилади. Эрлар хотинларини севсин, хотинлар эса эрларини ҳурмат қилсин. Биз Худонинг Каломини эмас, худбинлигимизни улоқтиришимиз керак. Буни мен эмас, Раббимиз буюряпти 1Коринфликларга 7:10–11да ҳаворий Павлус шундай дейди: “Уйланганларга мен эмас, балки Раббимиз буюради: хотин эридан ажралмасин. Агар ажралса, эрсиз қолсин ёки ўз эри билан ярашсин. Эр ҳам ўз хотинини қўйиб юбормасин”. Бу парчани тушунишга калит – “мен эмас, балки Раббимиз буюради” кириш сўзида мавжуд. Бу, кўпчилик ўйлаганидай, Павлус 12–оят (мен эмас, балки Раббий) илоҳий эмаслигига шарҳ беряпти, айни пайтда Павлуснинг бошқа таълимоти илоҳийдир, деган маънони билдирмайди. Бу дегани – Исо (заминда хизмат қилган пайтда) ажралиш ҳақида таълим берди. Павлус эса унинг таълимотини татбиқ қиляпти. Ажралиш таъқиқланган, акс ҳолда эр –хотинлардан кимдир гуноҳ қилади. Худо бирлаштирганни инсон ажратишга ҳақли эмас, яъни нима бўлганда ҳам ажралишни оқлаш мумкин эмас. Худонинг Каломи ҳар жиҳатдан бизнинг хулқ–атворимизни тартибга солиши керак. Лекин Исо Масиҳнинг таълимоти асос бўлиб, ҳамма вазиятни қараб чиқа олмади. Масиҳий жамоатлари кенгайиб, бутпарастлар оламига ёриб кирганда, бу айниқса, табиий бўлиб қолди. “Мен ажралишни истамаган эдим, аммо у мени ташлаб кетди…” Шундай қилиб, бундай вазиятда Павлус муҳокама юритиб, биз нима қилишимиз кераклиги тўғрисида таълим беради. Аҳд никоҳининг бузилиши нафақат юрагимизга оғир ботади, балки кўплаб илоҳий баҳсларга сабаб бўлади. Савол шундай: қайта никоҳ қонунийми? Кўп масиҳийлар ваъзлари гуноҳ оқибатида оилани сақлашга даъват қилмайди, аммо жабр кўрган томон барибир қайта оила қуришга ҳақли эмас. Бу ҳамма томонга тааллуқли: ўғирлик – гуноҳ, аммо агар кимдир магнитофонингизни ўғирласа, асло янгисини сотиб олмайсиз. Бундай позиция айнан ўғри гуноҳ қилаётганини рад қилади. Аҳд никоҳини бузувчилар доимо гуноҳ қиладилар. Аммо айб жабрланувчи томонга эмас, балки уларга тушади. Ажралишга олиб борадиган гуноҳ ҳеч қандай истисносиз таъқиқланган. Аҳдни бузувчилар доимо гуноҳ қиладилар, айнан улар ажралишга сабабчи бўладилар. Муқаддас Китоб аҳдни бузувчилар қилган гуноҳни расман эътироф этишга ҳақлидир, деб таълим беради. Жабрланувчи томон аҳдни бузувчининг мақомини ҳам эътироф этиши мумкин. Демак, ажралиш жараёни айбдорнинг Худога қарши турганини тақводорлик билан эътироф этса, ундай ҳолда ажралиш Худонинг иродаси билан ишнинг зиддини тутмайди. Агар эр ёки хотин Худонинг Каломини менсимай, ажралмоқчи бўлса, икковидан бири гуноҳ қилган бўлади. Ажралиш пайтида солиҳликни сақлаш Худонинг Каломига бизнинг акс–садомизг бўлиши туфайли эмас, балки эр ёки хотиннинг гуноҳига нисбатан Худонинг ҳукмига боғлик. Консерватив воизларнинг бу нарсага қарашларида фарқлар бўлар экан, бу – сиз либерал нуқтаи назардан тасаввур қиляпсиз, деганини англатмайди. Муқаддас Китобга таълимотига ниманидир ўзидан қўшади, ниманидир олиб ташлайди. Кўп масиҳийлар яхши ниятлар билан Муқаддас Китобдагига нисбатан қатъийроқ талабни қўядилар. Ҳақиқий консерватизм эса Худонинг Ўзидан кўра қатъийроқ бўлиши мумкин эмас. Бу китоб билан танишиш жараёнида кимдир нотўғри муносабатда бўлса, нима қилиш керак? Улар учинчи марта оила қурар экан, айбдорлик ҳисси уларнинг ич–этини кемиради. Хушхабар шундай иборатки, Худо бизни мавжуд бўлган жойимиздан топади, бўлишимиз керак бўлган жойдан эмас. Масиҳдаги кечиримни доимо топиш мумкин. Бундай вазиятга тушган одам гуноҳини эътироф этиши, имони бўйича Худонинг кечиримини қабул қилиши, Худонинг Каломига итоат этиб яшашни бошлаши керак. Эпилог Бизнинг маданиятимиз эркаклар билан характерланади, аммо маданиятимиз улардан уялади ҳам. Биз идроксизлигимиз туфайли масиҳий оилаларида асосий рол ўйнайдиган жасорат ҳақидаги Муқаддас Китоб таълимотидан чекинди. Биз бор аҳмоқларча донолигимиз билан эркакларнинг қатъиятлилигини аёллар мулойимлиги билан алмаштиришга интилдик. Никоҳ ва оиламизга, маданиятимизга таъсир этаган натижалар чинакамига ҳалокатлидир. Эркакларга ҳозирги ҳаётда бу оламда Худо уларнинг зиммасига юклаган масъулиятдан миялари гангиб қолган. Баъзилари ҳозирги жамиятда дадилликка қарши исён билан мўминларча ярашяптилар, баъзилар бундан кейин нима қилишни билмай сукут сақлаганларича ғазабланяптилар, учинчиси аёлларни бетавфиқларча эзиш воситаси сифатида тенглик концепциясини илгари суриб, қош қўяман деб кўз чиқариб қўйяптилар, тўртинчиси бардаги дастурхон сарқитлари билан қаноатланяптилар. Спортга, машинага, техникага етарли вақт ажратиб, биз ўз жасоратлилигимизга нуқта қўйдик, деб ҳисобламайдилар. Аммо жасорат ҳақиқий ва оила учун мўлжалланган бўлиши керак. Масиҳийларнинг бемаънилашуви ва бунинг оқибати ўлароқ оилани, жамиятни ва жамиятни феминизациялаш ўтган асрда бошланган эди. Ўшанда Худонинг фаолиятидаги ҳузур–ҳаловати қудрати унутилган ва унинг ўрнига диний ҳиссиётлар келган эди. Ақидага бизнинг итоаткорлигимиз шунга олиб келдики, Инжилда Худо эркакни биринчи бўлиб яратгани имоннинг аёлларча акс садоси билан алмаштирди. Муқаддас Китоб эркакларни севгисига тақлид қилишга даъват этади. Аммо уларга, сизнинг халқингизга Худонинг севгиси кучсиздир, деб хато уқтирадилар. Жамият амалий севгидан воз кечди ва севги туйғуларини тахтга чиқарди. Эркаклар заиф Худога тақлид қилишга ожиз қолдилар. Масиҳ хочга гуноҳ ва ўлим устиган ғалаба қилиб, инсонларнинг гуноҳини ювди. Бу инсонлар Унинг исми билан номланади. Қисқаси, хоч таъсир кўрсатди, Инжил жамоати узоқ йиллар бу ҳақда гувоҳлик берди. Инжил тўғри тушунилганда, эркакларга, Масиҳга тақлид қилинглар, уларнинг жамоатга севгисига тақлид қилиб, хотинларингизни Ундан намуна олиб севинглар, ўзларингизнинг таъсирчан севгингиз билан севинглар, деб уқтирди. Аммо ўтган асрда жамоат аста–секин хочни Муқаддас Китоб бўйича тушунишдан узоқлашди. Қутқарилаётган хочнинг кучи рад қилина бошланди, аммо Инжил масиҳийлари учун хоч яна ниманидир англатиши керак эди. Натижада жамоат Масиҳнинг амалдаги севгиси ўрнига Масиҳ севгиси ҳиссиётларини ваъз қила бошладилар. Масиҳ ҳалимлик, мулойимлик билан даъват қила бошлади, Инжил масиҳийлари en masse уйларини тарк эта бошладилар. Охир–оқибатда эркаклар Масиҳ севгиси тўғрисида хато таълимотга тақлид қилишдан бошқа имконлари қолмади. Натижа қайғули бўлди. Томоғига суяк тиқилиб қолган одам, эҳтимол, Худонинг қудратини ҳс қилмайди, аммо атрофда нимадир юз бераётганини ҳис қилади. Балки у ёлғонни англаб олгунча йиллар ўтар. Бизнинг жамият меванинг чинакам аччик таъмини – ишончсизлик, хотинларга ҳурматсизлик, эркакларнинг шафқатсизлиги, ажралиш, болаларнинг исёнкорлиги, аборт, фаҳшни англаб етишлари учун йиллар керак бўлди. Аммо ўзимиз ўтказган дарахтда аччиқ мевалар ўсганини биз ҳали охиригача англаб етмадик. Шуни тан олишимиз керакки, Худога қарши ҳозирги исёнимиз биздан, Худога тавба қилганлардан бошланди. Сифатини йўқотган туз истеъмол қилишга яроқсиз. Масиҳнинг амалдаги севгисига тақлид қилмайдиган эрлар уларнинг оиласи қандай оёқ ости бўлишини кўриб турибдилар. Кейинги асрда биз айни шу манзарани кўряпмиз. Оилани қайта тиклаш тўғрисидаги ибодатимиз эркакларга Худо олдида мажбурият қабул қилиш ёки янгилаш зарурлигини эслатиши керак. Эркак аввало, оила, оилага бошчилик тўғрисида Муқаддас Китоб таълимоти билан танишишга қарор қилиш ва бу таълимотни қабул қилиб, оиласига татбиқ этиши керак. У ниҳоят, биринчи марта онгли равишда: “Мен ва хонадоним Худога хизмат қиламиз”, деб айта олади. Масиҳ жамоатни севгани каби, эр хотини учун ўзини фидо қилиб, уни севиши керак. Эр хотиннинг жозибадорлиги учун масъулиятни ўзига олади. Эр оилада руҳий, эмоционал, жисмоний ва моддий аҳволи учун масъулиятни ота–онасига, хотинига, болаларига, жамоатга ёки жамиятга юклаб қўймайди. У ўз оиласи учун Худо олдида масъулиятни зиммасига олади, менга бардош бергин, деб ҳузур–ҳаловат учун ибодат қилади. Унинг фарзандлари Худодан нафратланадиган болалар билан ўқишига ва бирга тарбияланишига йўл қўймайди. У болаларини давлат мактабидан олиб, уларни уйда ёки масиҳийча мактабларда ўқитади. У хотинидан оналик бурчини ва оила қўриқчиси вазифасини тортиб олмайди. Ухотинини болаларига, Худо белгилаб берган ўринга қайтаради., хотинини меҳнатида қўллаб–қувватлайди. Хотини кўпчиликдан устун бўла оладиган жойда уни мустаҳкам ўрнаштиради. Шундан эр “туриб хотинини мақтайди”. Худо ундан талаб қиладиган севгини алмаштирмайди, у оила бошлиғи ваколатини ўзидан соқит қилмайди. У хотинига Худонинг Каломида ўгит беради, улар биргаликда болаларни ўқитади. Хотини бутун оилани кийинтириб, боқиши учун тиришиб меҳнат қилади. У хотинига онгли ва донолик билан мурожаат этиб, хотини билан яқинлашишдан лаззат олади. Эр уйда сабр–тоқат, иззат–ҳурмат, фазилат, олийжаноблик, хушмуомалалик муҳитини яратади. Ниҳоят, эр Раббий исо Масиҳдаги шафқати учун Худога шукр айтади. Выходные данные Дуглас Уилсон Оиладаги туб ўзгаришлар Бош муҳаррир (гл, редактор) Рассом (Художник) Мусаҳҳиҳ (корректор) Компьютер версткаси (комп. верстка) Нашрга тавсия этилган (подп. К печ.) Бичими (формат) Офсет қоғози (Бумага офсетная) Офсет босма усули (печать офсетная) Шартли босма табоқ (усл.печ.лист) Адади (тираж) Буюртма (заказ) 1