Макс Лукадо СЕН УДДАЛАЙСАН Ташвишда қолганлар учун умид ва таянч АННОТАЦИЯ Подлинная вера не избавляет нас от страданий, но позволяет нам пройти через них. Макс Лукадо - один из тех христианских авторов, чьи книги вызывают наибольшее доверие читателей, поскольку в них он обращается к живущим не сказкой или мифом, а верой. Его книга "Ты справишься" основана на прекрасном знании Священного Писания и жизни как таковой, и непременно поможет вам пройти через страдания. Ҳақиқий имон бизни азоб-уқубатлардан халос қилмайди, аксинча улар орқали ўтишга имкон беради. Китобхонлар масиҳий муаллифларидан бири Макс Лукадонинг асарларига кўпроқ ишонч билдиришади, чунки у ўз китобларида эртак ёки афсонага эмас, балки эътиқодга асосланиб яшайдиган инсонларга мурожаат қилади. Унинг "Сен уддалайсан" китоби Муқаддас Каломни ва ҳаётни яхши билишга асосланган, бу эса азоб-уқубатлардан ўтишингизга ёрдам беради. Масиҳдаги қувноқ, доно ва содиқ сингил Шерил Гринга бағишланади. “UpWords” ва “Oak Hills” жамоатларига хизмат учун бағишлаган вақтлари учун раҳмат. Сен – садоқатли хизматчининг ҳақиқий намунасисан. МУНДАРИЖА Миннатдорчилик 1 БОБ. Сен уддалайсан 2 БОБ. Мисрга жойлашиш 3 БОБ. Ёлғиз, лекин бутунлай эмас 4 БОБ. Аҳмоқликни аҳмоқлик билан тузатиб бўлмайди 5 БОБ. Э-ҳа, бу бор-йўғи тайёргарлик эдими? 6 БОБ. Худо ҳаракат қилганда кутиб тур 7 БОБ. Масхарабоз 8 БОБ. Ҳаётда ҳамма нарса яхши бўлмаса ҳам, Худо барибир яхшими? 9 БОБ. Илтимос, озгина бўлса ҳам миннатдор бўл 10 БОБ. Оилавий хафагарчиликлар ҳақида гаплашамиз 11 БОБ. Қасос олиш ёқимли, лекин кейин… 12 БОБ. Олий Ҳукмдор – сенинг Аканг 13 БОБ. Хайрлашишлар билан видолаш 14 БОБ. Тинчлан ва бардам бўл 15 БОБ. Офат. Худо. Яхшилик Мулоҳаза қилиш учун саволлар Изоҳлар МИННАТДОРЧИЛИК Бош муҳаррир Лиз Хинни ва Карен Хиллга. Узоқ вақт қилган машаққатли меҳнатингиз учун етарли даражада миннатдорчилик билдира олмайман. Нашриёт гуруҳи аъзолари Дейвид Моберг, Паул Мэйжор, Лиз Жонсон, Ли Эрик Феско, Грег ва Сюзан Лигон, Яна Мантсингер ва Памела Макклюрларга. Сизлар ўз ижодий истеъдодингиз ва фидокорона хизматингиз билан мени такрор – такрор қойил қолдиряпсизлар. Стив Грин ва унинг рафиқаси Шерилга, бу китоб унга бағишланади. Сизлар ҳеч қачон олқиш олиш ҳақида ўйламайсизлар ва ҳар доим олқишни бошқаларга қолдирасизлар, бироқ сизларга суянган инсонлар сизнинг ёрдамингизсиз худди тошдек сувга сингиб кетишларини биламиз. Адабий муҳаррир Кэрол Бретлига. Сиз ва Худонинг инояти туфайли менинг барча хатоларим изсиз йўқолди! Дўстим, сиз юқори даражани қайд этдингиз! Бизнинг гуруҳимизда эканингиздан жуда мамнунман! “Oak Hills” жамоатининг катта хизматчиси Рэнди Фрейзи ва унинг маъмури Марк Тидуэллага. Сизларни дўстларим деб аташ мен учун катта шараф! “Oak Hills” жамоатига. Бу китобнинг чиқиши биргаликдаги хизматимизнинг йигирма беш йиллигига тўғри келди. Яна шунча йиллар бирга хизмат қилишни Худодан тилаб қоламан! Оқсоқол Дейвид Тритга. Сизнинг ибодатларингиз ҳамда чўпон сифатидаги иштирокингиз учун алоҳида миннатдорчилик билдираман. Маргарет Мехинус, Тина Чисхолм, Эшли Росалес ва Жени Падильга! Сизлар барчасини – менинг шахсий корриспонденциямдан тортиб, то китобнинг буюртмасигача, ҳаммасини мунтазам кузатиб бординглар. Яна бир бор грасиас! Дейвид Друрига. Сиз билан ҳар доим ё телефон орқали ёки электрон почта орқали боғланишни имкони бор. Сизнинг илоҳий фикрларингиз ҳақиқий марҳаматдир! Бу нашр менинг журналист сифатидаги ўттизинчи маҳсулотим бўлиб, шу ўттиз йил давомида ҳамкорлик қилиб келаётган китоб дўконларига – электрон китоб дўконларига ҳам анъанавий китоб дўконларига ҳам миннатдорчилик билдиришим жоиз. Қизларим ва куёвларим – Женни, Андреа, Сара ва Бреттага. Сизлар менинг қалбимдасиз, доим сиз ҳаққингизда ўйлайман. Қадрдон рафиқам Деналинга. Сен ғоримдаги зулматни ҳайдайдиган чироғимсан, бир умрлик илиқлик ва нур манбаимсан. Сени жуда севаман. 1 БОБ. СЕН УДДАЛАЙСАН Аёл қалтирар эди, ички бир титроқ уни титратарди, қўлимни унинг елкасига қўйган заҳотим буни ҳис қилдим. Мен уни озиқ-овқат дўконида учратдим – тўғри, бу учрашувгача уни бир неча ойлардан бери кўрмаган эдим – ундан турмуш ўртоғи, болалар ҳақида сўрадим. Шунда унинг кўзлари жиққа ёшга тўлганини ҳамда ияги титраётганини сезиб қолдим. Бироздан кейин у ўзининг ғамгин ҳикоясини бошлади. Йигирма йиллик биргаликдаги турмуши, учта фарзанди ҳамда кўп марта бошқа уйга кўчишдаги машаққатларига қарамасдан эри уни ташлаб кетди. Шунчаки, нарсаларини олиб, уйдан чиқиб кетди. Уни бошқа ёшроқ аёлга алмашганди. У ҳўнграб юбормаслик учун бор кучи билан ўзини тутишга ҳаракат қилди, бироқ уддалай олмади. Озиқ – овқат дўконининг битта бўлими бир муддатга иқрорхонага айланди. Помидорлар ва салатлар терилган пештахталар орасида у кўз ёш тўкарди. Биз биргаликда ибодат қилдик ва мен унга: “Сен уддалайсан. Тўғри, қийин бўлади, лекин чидаш керак. Сенинг бу қайғуингни Худо яхшиликка айлантиради. Сен ҳозир беҳуда хаёлларга берилмаслик ва бирон аҳмоқлик қилиб қўймаслик учун ўзингни тутишинг лозим. Лекин тушкунликка тушма, Худонинг ёрдами билан сен буни уддалайсан”. Орадан икки кун ўтиб, бир дўстим қўнғироқ қилди. Уни ишдан бўшатишган экан. Ишдан ҳайдалишига ўзи айбдор эди: у бошлиғига қўпол ва ноўрин танбеҳ берганди – мен буни ҳатто ҳақоратли қўполлик, деган бўлардим, натижада бошлиқ уни ўйлаб ҳам ўтирмай, дарҳол лавозимидан озод қилди. Мана энди эллик етти ёшли бошқарувчи, иқтисодий инқирознинг авж палласида кўчада қолди. Дўстим тушкунликка тушиб қолган, тақдиридан шикоят қилишдан тўхтамасди: рафиқасининг жаҳли чиққан, фарзандларининг кайфияти тушган… У умидсизлик ҳолатида эмаслигига ишонч ҳосил қилишга муҳтож эди ва мен унга шу умидни бердим: “Сен уддалайсан. Тўғри, қийин бўлади, лекин чидаш керак. Сенинг бу қайғуингни Худо яхшиликка айлантиради. Сен ҳозир беҳуда хаёлларга берилмаслик ва бирон аҳмоқлик қилиб қўймаслик учун ўзингни тутишинг лозим. Лекин тушкунликка тушма, Худонинг ёрдами билан сен буни уддалайсан”. Мана яна бир қизнинг ҳикояси, у кафеда ишларди ва мен у билан ўша жойда танишганман. У эндигина ўрта мактабни тугатган ва бир ойдан кейин коллежга киришга умид қилаётган эди. Маълум бўлишича, унинг ҳаёти анча оғир кечган. Олти ёшга тўлганида ота-онаси ажрашиб кетади, ўн бешга тўлганида эса ота-онаси ярашиб олишади, лекин бир неча ойдан сўнг яна ажрашишади. Шу кунларда ота-онаси қизига отаси ёки онаси билан бирга яшашни танлаши кераклигини айтишади. У менга бу ҳақда сўзлаб берганида кўзларига ёш тўлди. Ҳозирча у билан батафсил суҳбатлашишга имкон бўлмади, лекин келаси учрашувимизда унинг кўзига қараб, қуйидаги сўзларни айтишим аниқ: “Сен уддалайсан. Тўғри, қийин бўлади, лекин чидаш керак. Сенинг бу қайғуингни Худо яхшиликка айлантиради. Сен ҳозир беҳуда хаёлларга берилмаслик ва бирн аҳмоқлик қилиб қўймаслик учун ўзингни тутишинг лозим. Лекин тушкунликка тушма, Худонинг ёрдами билан сен буни уддалайсан”. Ўзингдан кетиб қолибсан, деб айтасанми? Қандай қилиб бундай сўзларни айта оламан? Бошига ташвиш тушган инсонларга бундай ваъдаларни беришга нима ҳаққим бор? Бу чуқурда нима бор ўзи? Чуқур ва қоронғи, деворлари силлиқ бу чуқурдан йигитча ўз кучи билан чиқа олмайди. Чиқа олганида ҳам акалари уни яна бу чуқурга ташлаган бўлардилар. Айнан улар туфайли бу бола шу чуқурда ётибди. Юсуф ҳам акларининг ёнига борганида, улар Юсуфнинг эгнидаги чиройли кийимларини ечиб олиб, уни қудуққа ташлаб юборишади; қудуқ бўм-бўш бўлиб, суви қуриб қолган эди. Шундан кейин улар овқатланиб ўтиришган эди… Ибтидо 37:23-25 Бу ташландиқ қудуқ бўлиб, нураб кетган деворларидан ўткир қиррали тошлар ва атрофдаги чинор дарахтларининг илдизлари чиқиб турар эди. Қудуқнинг тубида эса найзага ўхшаш ўткир тиғли ёғоч ўн етти ёшли йигитнинг жағига санчилгудек турарди. Қўл-оёқлари боғланган бола тиззасини кўксига тираб, тор жойда тиқилиб ётарди. Бўйни остидаги қум унинг оғзидан оққан сўлакдан ҳўл бўлиб кетди. Қўрқувдан боланинг кўзлари ола-кула бўлиб кетди. Узоқ вақт қичқирганидан овози ҳам ҳириллаб қолганди. Акалари унинг раҳм қилишларини сўраб ёлворганларини эшитмай қолишлари мумкин эмасди. Орадан йигирма икки йил ўтиб, мамлакатда қурғоқчилик бошланганида, уларда мағрурлик қилганликлари учун айбдорлик ҳисси уйғонди ва “… У қанчалар азобланганини кўзимиз билан кўриб, ёлворишларини эшитганимизда ҳам, қулоқ солмаган эдик…” (Ибтидо 42:21) деб тан олишди. Гап Худо билан тузилган аҳд ҳақида инсониятга хабар бериш вазифаси топширилган Иброҳимнинг авлодлари, Ёқубнинг ўғиллари ҳақида кетяпти. Яъни, келажакда Исроилнинг ўн икки қабиласининг номи уларнинг номи билан аталадиган ва оилавий шажараси Исо Масиҳ номи билан безатилиш керак бўлган инсонлар ҳақида кетяпти. Бир сўз билан айтганда, агар бу инсонларга Муқаддас Калом шажараси билан қарасак, кўз олдимизда қироллик оиласи намоён бўлади. Лекин ўша куни улар бронза асридаги оддий омадсиз оила вакиллари сифатида ўзларини кўрсатдилар. Агар ўша даврда телевизор бўлганида эди, улар ажойиб реалити-шоуда қатнашиш имкониятига эга бўлган бўлардилар. Чинор дарахти соясида ўтириб олиб, Юсуфнинг қудуқдан туриб қичқирганига эътибор бермай, нафақат нон, балки мазали гўшт ейишни ва шароб ичишни бошлаб юборган эдилар. Нодон ва бераҳмлар! Уларнинг юраклари Канъон саҳросидаги тошлар каби эди! Улар ўз туғишган укасидан кўра кўпроқ жиғилдонлари ҳақида ўйлардилар. Улар укаларини ёмон кўрар эдилар. “… Акалари уни ёмон кўриб қолдилар ва унга яхши гапирмасдилар… Акалари унга ҳасад қилишарди…” (Ибтидо 37:4-5, 11). Сабаби қуйидагича. Отаси Юсуфга худди товуқ ўз жўжасига қарагандек муносабатда эди. Ёқубнинг Леа ва Роҳила исмли иккита хотини бўлиб, у Роҳилани севарди. Роҳила оламдан ўтганидан кейин ҳам Ёқуб унинг ҳотираси ҳаққи ундан туғилган тўнғич ўғли Юсуфга ғамхўрлик қилишда давом этди. Юсуфнинг акалар куни билан заҳмат чекиб ишлаган пайтларида Юсуф уйда хурсандчилик қиларди. Акалари эски кийимларда юрганларида Юсуфга отаси “қимматбаҳо” жимжимадор чопон ҳадя қилганди. Акалари ташқарида ёнма-ён ётиб ухласалар, Юсуф ўз хонасида икки кишилик ўринда ухларди. Акалари иссиқда отасининг қўйларини боқиб юрган пайтларида, эркатой Юсуф салқингина уйда юрарди. Тўнғич ўғилга тегишли бўлган барча имтиёзларни Ёқуб ўн биринчи фарзанди бўлган Юсуфга сўзсиз берганди, шунинг учун акалари уни кўрганларида аччиқланишарди. Ёқубниинг оиласи қийинчиликни бошдан кечираётганига шубҳа қилиш бўлаётган воқеани инкор қилиш билан баробар. Уйларидан олтмиш чақирим узоқда, отаси ўғлини ҳимоя қила олмайдиган жойда акалари Юсуфни тутиб, биринчи ўринда кийимларини ечиб олишди. “…Акалари уни беқасам чопонини ечиб олдилар-да, ўзини сардобага ташлаб юбордилар” (Ибтидо 37:23-24). Бу феъллар нечта қўполлик ва келишмовчиликларни ифодалайди! Акалари Юсуфни нафақат ўлдиришни, балки унинг жасадини ҳам яширишни ўйлаган эдилар. Улар ўзларининг жиноятларини яширишни олдиндан келишиб олган эдилар. “… Уни ёввойи ҳайвонлар еб кетди, деб гап тарқатамиз…” (20 оятга қара). Олдинда нималар кутаётганини Юсуф хаёлига ҳам келтирмаган эди. Эрталаб уйқудан турганида, “Бугун оддийроқ ва қулайроқ кийимларимни кия қолай, ахир бугун мен чуқур хандаққа ташланаман”, деб ўйламаганди. Йўқ, акаларининг ҳатти-ҳарактлари у учун кутилмаган ҳол бўлди. Сен ҳақингда ҳам шундай айтиш мумкин. Юсуф учун чуқур хандақ ташландиқ сардоба бўлди. Эҳтимол, сенинг ҳолатингда чуқур хандақ, бу - даҳшатли ташхис, оилани йўқотиш ёки ҳиссиётга берилиш шаклида бўлгандир. Акалари ёмон кўрганлари учун Юсуфни чуқурга ташлаганлар. Сеничи? Сени ишдан бўшатишиб, ишсизлар қаторида қолдиришди ва унутишдими? Никоҳинг бузилгач, эшик ортида қолдингми? Каравотга улоқтиришиб, номусингга тегишдими? Хандақ – қайсидир маънода ўлимни билдириб, сувсиз ва шафқатсиз зиндондир, кимдир бу зиндондан ҳеч қачон қутула олмайди. Аслида, ҳаёт – энг узун, энг машаққатли ва энг хавфли йўл бўлиб, биз ҳаётда камроқ йўқотишни истаймиз. Ишон, буни амалга ошириш айтишдан кўра қийинроқ. Хандақдан чиқиб олиш осон эмас. Ҳаёти изга тушиб кетишидан аввал Юсуфнинг ҳаёти жуда аянчли эди. Акаларининг хоинлиги туфайли у қулликка тушади, кейин эса ноҳақ айблов туфайли қамоққа ташланади. Юсуф шафқатсизларча калтакланди. Унга хоинлик қилинди. У сотиб юборилди. Унга яхши муносабатда бўлишмади дейиш – ҳеч нарса демаслик билан баробар. Унга ваъдалар беришди, бироқ ваъдаларининг устидан чиқишмади, ҳадялар беришди, лекин шу заҳотиёқ қайтариб олишди. Агар руҳий азобларни ботқоқликка таққослайдиган бўлсак, Юсуф бир умрга Эвергладесга сургун қилинган эди*. Бироқ у таслим бўлиш ҳақида ўйламади. Қалбидаги азоблар ўз ҳуқуқларини ошкор қилмади. Ғазаби ҳеч қачон ёмонликка айланмади. Бағритош бўлмади, қатъийлигини йўқотмади. Юсуф шунчаки тирик қолмади, балки анчагина муваффақиятларга эришди. Гелий билан тўлдирилган ҳаво шари каби унинг мартабаси ҳам кўтарилиб борди. Мисрлик сарой амалдори уни ўз хонадони устидан бошқарувчи қилиб тайинлади. Зиндон бошлиғи эса уни барча маҳбуслар устидан назоратчи қилиб қўйди. Миср шоҳи фиръавн эса уни мамлакат устидан бош вазир этиб тайинлади. Юсуф ўз ҳаёт йўлининг ниҳоясида ер юзидаги энг қудратли мамлакатнинг иккинчи муҳим одамига айланди. Ўша давр аҳолисини очарчиликдан сақлаб қолганини таъкидлаш муболаға бўлмайди. Келинглар, у ҳақдаги қисқача хулоса қандай кўринишда бўлганини кўриб чиқамиз. Юсуф Ёқубнинг ўғли “Тақдирнинг аёвсиз зарбалари” олийгоҳини аъло баҳолар билан тамомлаган “Инсониятни қутқариш” халқаро ташкилотининг бош директори Анчайин муваффақиятга эришган Лекин қандай? Жуда аянчли ҳолатда бўла туриб, қандай қилиб муваффақиятга эришди? Буни нимаси тушунарсиз! Уни чуқурга ташлаганларидан йигирма йил ўтиб акаларининг роли бутунлай ўзгариб кетди: акалари очликдан ўлиб кетиши мумкин бўлиб турган бир пайтда Юсуф юксак лавозимни эгаллаган эди. Қўрқувдан титраб, улар Юсуфнинг олдига келишди. Юсуф акаларидан қасос олиш учун уларни ўз қўллари билан чуқурга ташлайди, деб ўйлаш ноҳақлик бўлмайди. Бироқ Юсуф бундай қилмади. Унинг акаларига қилган муомаласидан уни нима руҳлантирганини кўришимиз мумкин: ...Сизлар менга раво кўрган ёмонликни Худо яхшиликка ишлатди. Сон-саноқсиз одамларни сақлаб қолиш учун У мени шу ерга олиб келди… Ибтидо 50:20 Ҳар қандай ёмонлик Худонинг қўлида яхшиликка айланади. Юсуф мана шу ваъдани маҳкам тутди ва умрининг охиригача бу ваъдага содиқ қолди. Фақат у чеккан азобларни қисқаритириб кўрсатишга уринмаймиз. Бу барибир қўлимиздан келмайди. Унинг ҳаёт китобининг ҳар бир саҳифаси қон доғлари ва кўз ёшларидан иборат. Кўплаб хоинликлар сабабли Юсуфнинг қалби тилка-пора бўлган, бироқ Худо унинг яраларини қайта-қайта шифолаган. ____________________________ (*Эвергладес – Флорида (АҚШ) жанубидаги тропик ботқоқлик ва майсазордан иборат улкан миллий боғ бўлиб, “майсалар дарёси” деб аталади. – Бу ерда келтирилган барча изоҳлар таржимонга тегишли.) Йиртилган кийимлари ўрнига шоҳона кийимларга, у ташланган чуқур эса шоҳ саройига ўзгарди. Жудоликка учраган оила яна бирлашди. Худонинг хизматкорини йўқ қилишга қаратилган уриниш ҳам яхшиликка айланди. Юсуф ўз акаларига “Сизлар менга раво кўрган ёмонликни”, деганида яҳудий тилидаги “тўқимоқ”(1), “ясамоқ” феълларини ишлатган. “Сизлар менга ёмонлик тўқидинглар, лекин Худо уни яхшиликка айлантирди”, - деди у. Бизнинг Худойимиз – олий тоифали Тўқувчи. У ип йигириб, ундан нақшинкор матолар тўқийди. Оддий матони қимматбаҳо матога, азобларни шодликка айлантиради. Инсонлар тақдиридаги барча иплар Унинг қўлида. Ҳамма нарсалар Унга тобе: шоҳлар, золимлар, иқлим ва моддалар молекуласи тузилиши ҳам. Унинг тўқувчилик дастгоҳи моккиси орасидан авлодлар ҳамда халқлар ўтади, натижада тарихий жараён матоси пайдо бўлади. Иблис ҳам бу матога ўз нақшини тўқийди, лекин Худонинг қўли бу нақшни бутунлай йўқ қилишга қодир. Яна бизнинг Худойимиз – олий тоифали Қурувчи ҳам. Буни Юсуфнинг “…Худо яхшиликка айлантирди …сақлаб қолиш учун…”(2) деб айтган сўзларидан ҳам англаб олиш мумкин. Бу ердаги “сақлаб қолиш учун”(3) деган яҳудийча сўз қурилиш атамаси бўлиб, қурилишнинг мақсадини ёки қурилган бинонинг ўзини билдиради. Ҳар куни эрталаб мен мана шундай бино олдидан ўтаман. Техасдаги уйим яқинидаги кўприкда таъмирлаш ишлари олиб бориляпти. Машиналар юриши учун мўлжалланган учта қатордан фақат биттаси машиналар юриши учун қолдирилган бўлиб, ҳар куни бу йўлдан қатнайдиганларни асабларига тегмоқда. Бу кўприкнинг таъмирлаш ишлари худди инсоният тарихига ўхшаб узоқ вақтга чўзилиб кетди, эрталабдан кечгача ҳар куни бошимиз узра баланд кранлар айланиб турибди. Ишчилар йўл белгиларини силкитиб туришар, қўлларида кураклар билан юришар, миллионлаб ҳайдовчилар ва пиёдалар эса норози оҳангда вайсашарди. Ҳеч бўлмаганда мен “Бу яна қанча адвом этади?” деб минғирлайман. Лекин қурилиш ишларига қўшниларимнинг муносабатлари бошқача. Бу эр-хотин йўл-қурилиш инженерлари бўлишиб, Транспорт Вазирлигида ишлашади. Бошқа ҳаракат иштирокчилари каби улар ҳам ҳар куни шу тирбандликдан ўтишади ва айланма йўллардан юришади, лекин бошқалардан анча сабрли. Нима учун? Улар муаммони ҳам, бундай катта ўлчамдаги лойиҳанинг бошқа усули йўқлигини ҳам яхши тушунишади. Менинг норозилигимга нисбатан “Ҳа, қурилиш бир қанча вақтни олади, лекин узоққа чўзилмайди. Хавотир олманг” - деб жавоб беришди. Чунки улар таъмирлаш режасини ўз кўзлари билан кўришган. Юсуфнинг бошига тушган воқеалар орқали Худо биздан Унинг режасига назар солишимизни истайди. Бироқ, бу воқеаларда даҳшатли тартибсизликдан бошқа ҳеч нарса кўрмаймиз! Юсуф акалари томонидан хандаққа ахлат каби улоқтирилди. Хўш, бунинг нимаси ҳайратомус? Қаерга қараманг ҳамма жойда очарчилик, оилавий можаролар бор. Иблиснинг мақсади ёвуз ва оддий эди: Иброҳимнинг оиласини йўқ қилиш орқали зурриёди бўладиган Исо Масиҳни йўқ қилиш эди. Афтидан, жаҳаннамнинг барча кучлари Ёқубнинг ўғилларини нишонга олган кўринади. Лекин қаранг, бизнинг Қурувчимиз нақадар моҳир! У Ибтидо 37:24 да («Уни сардобага ташлаб юбордилар») ёзилган кўнгилсизликни Ибтидо 50:20 да («Сон саноқсиз одамларни сақлаб қолиш учун») ғалабага айлантирмагунича майдондаги қурилиш ахлат уюмларини тозалаб, конструкцияни мустаҳкамлайди ва таянч устунларни яхшилаб қотиради. Шундай қилиб, Худо – энг олий тоифадаги Тўқувчи ва Қурувчидир! У Юсуфнинг ўтмишдаги хатоликларини тўғрилади. Наҳотки, У сенинг хатоларингни ҳам тўғриламаса? Сен уддалайсан. Уддалай олмайман, деб қўрқаяпсан. Ҳамма қўрқади. Биз тушкунликларимиз ҳеч қачон ўтиб кетмайди, кўз ёшларимиз тўхтамайди, азобларимиз тугамайди, деб қўрқамиз. Жаҳли чиққан акаларимизнинг истагига кўра чуқурга ташланганимизда, ҳар биримизнинг хаёлимизга қуйидаги савол келади: «Қора булут қоплаган бу осмон қачонлардир яна кўм-кўк рангга кирармикан? Елкамни босиб турган бу оғир юк енгил бўлармикан?» Ўзимизни боши берк кўчага кириб қолгандек, қопқонга тушиб қолгандек, қамалиб қолгандек ёки муваффақиятсизликка учрагандек ҳис қиламиз. Қачондир бу чуқурдан чиқиб кета оламизми? Албатта! Каломда ёзилган халос бўлиш – Марди Гра* байрами пайтидаги қулоқни қоматга келтирувчи, жўшқин ва рақсбоп қўшиқлар каби оддий ҳолатдир. Дониёр учун шерлар ўраси, Бутрус учун зиндон, Юнус учун китнинг қорни, Довудга бостириб келаётган Гўллиёт, Исонинг шогирдлари учун тўфонли денгиз, моховлар учун бедаво касаллик, Тўма учун шубҳа, Лазар учун қабр ва ҳаворий Павлус учун кишанлар… Худо бизни барча мана шу синовлар орқали олиб ўтади. Қизил Денгиз орқали (Чиқиш 14:22 га қара), саҳро орқали (Қонунлар 29:5), зулмат водийси орқали (Забур 22:4) ва улкан денгиз орқали (Забур 76:20) “Орқали” сўзи – Унинг севимли сўзи: Сувлар орқали ўтганингда, Мен сен билан бирга бўламан, Дарёлар орқали ўтганингда, сувлар сени кўммайди; Олов орқали ўтганингда, аланга сени ёндирмайди, Олов тафти сени куйдирмайди. Ишаё 43:2; курсив меники – М.Л. ________________________ *Марди Гра – Кулли чоршанбадан олдинга сешанба – Катлоикларнинг Улуғ рўзасининг бошланиши, етти “ёғли кунларнинг” сўнгги куни. Ҳа, оғриқ бўлади. Нима, ортиқ йиғлашингга ёки навбатдаги кимётерапия олишингга ҳожат бўлмайди, деб ўйлайсанми? Бунга ишонмайман. Аянчли аҳволда турган никоҳинг бир зумдаёқ бахтли никоҳга айланиб қоладими? Бу ҳақиқатдан йироқ. Мозорга олиб борадиган йўлдан ҳеч қачон ўтмайман, деб ўйлайсанми? Ундай бўлмайди. Ҳар кунлик курашлардан Худо сени халос қилиб, беҳад руҳий куч беришига умид қиляпсанми? Бу ҳаётда эмас. Лекин кўзингдан оққан ҳар бир томчи ёш беҳуда кетмаслиги учун У сенинг азобларингни тўхтата олади. Бироқ сабр қилишингга тўғри келади. Акалари Юсуфдан қутулган пайтда Юсуф ўн етти ёшда эди. У билан яна қайта учрашганларида эса Юсуф ўттиз етти ёшда эди(4). Юсуф отаси билан кўришгунича яна икки йил ўтди. Худо баъзан шошилмайди: Нуҳни бир юз йигирма йил тошқинга тайёрланди, Мусони саксон йил хизматга тайёрланди. Худо ўсмир Довудни шоҳлик тахтини эгаллашга чақирсада, негадир уни яна қўй боқишга жўнатган. Павлусни ҳаворийлик хизматига даъват қилган ва уни уч йил давомида Арабистонда ушлаб турган. Исо ҳам муҳимроқ ишга киришишдан олдин ўттиз ёшгача яшаб, ошхона столини ясаган. Сенинг ўтмишингни изга солиш учун Худога қанча вақт керак бўлади? Бунга қанчадир вақт кетади. Ҳар ҳолда бир дақиқа эмас, эҳтимол бир умр. Сенинг бу қайғуингни Худо яхшиликка айлантиради. Сен билан биз кўраётганларимиз – фақат тартибсизлик; Худо эса бўлғуси бош вазирни ўргатиш, таълим бериш ва синаб кўриш учун ажойиб имкониятни кўради. Биз зулматни кўрамиз – Худо эса ўчоқни кўради. Биз очарчиликни кўрамиз – Худо эса Ўзи танлаган оила учун бошқа жойга кўчиш имкониятини кўради. Биз бу жойни Миср деб атаймиз – Худо эса бу жойни Ёқубнинг ўғилларини Канъон варварларининг таъсиридан ҳимоя қилиш ва тинч-осойишта жойда кўпайишлари учун қулай жой деб атайди. Биз иблисниинг найранглари ва тузоқларини кўрамиз – Худо эса уни бурчакка сиқилган ва занжирбанд қилинганини кўради. Ижозатинг билан тушунтирай. Бугунги кунда сен Юсуфнинг замонавий қиёфасини акс эттирасан. Сенинг қиёфангда Худо иблисни жангга чорлайди. Сен ўз қалбингда Худонинг тинчлигини, улуғворлигини, муқаддаслигини, бу олам муҳтож бўлган доноликни, меҳр-шафқатни, раҳмдилликни, инъомлар ва қобилиятларни олиб юрибсан. Агар иблис сени мувозанатдан чиқара олса, хушхабар тарқатувчи инсон биттага камайди, деб ҳисоблайвер. Худо ҳар қандай ёмонликни яхшиликка айлантиришига ишонишни ўрганишимиз учун Юсуфнинг тарихи Муқаддас Каломга киритилган. Худо – олий тоифали Тўқувчи ва Қурувчи бўлиб, иблиснинг ёмонликларини биз учун яхшиликка айлантиради. Чуқурда бўлиш ёқимли эмаслигини биринчи бўлиб бизга Юсуф билдирди. Лекин ёқимсиз чуқурдан яна нимадир ўрганиш мумкинми? Албатта! Чуқур бизни кўзимизни осмонга қаратишга мажбур қилади. Юқоридан Кимдир бу ерга, пастга тушиб, қўлимиздан тутишига умид билан юқорига қараймиз. Худо Юсуфнинг қўлидан тутди. Ҳозирги кунда ҳам У худди шундай йўл билан бизнинг ҳам қўлимиздан тутади. 2 БОБ. МИСРГА ЖОЙЛАШИШ Юсуфнинг бошига тушган кўнгилсизликлар у оғзини очиши билан бошланган. Ажойиб тонгларнинг бирида у нонушта қилгани чиқиб, тушида кўрганларини Ҳайрат билан сўзлаб берди. У тушида боғламлар уни ўраб олганини кўрганди, бу эса буғдой ўримга тайёр эканини билдирарди. Ҳар бир боғлам акаларининг исми билан аталарди: Рубен, Гад, Леви, Забулун, Яҳудо… Айлана шаклида турган боғламлар ўртасида эса албатта Юсуфнинг боғлами турган эди. Тушидаги тик турган ягона боғлам Юсуфники бўлса, бундан қандай хулоса чиқариш мумкин? Қани, эй акалар, олдимда тиз чўкинглар. Наҳотки Юсуф, акалари буни эшитиб, ҳайратга тушади, деб ўйлаган бўлса? Ёки акалари уни олқишлаб, сўзларини маъқуллаб: “Ҳа, жон деб олдингда тиз чўкамиз, укажон!” – дейишларини кутган бўлса? Лекин нима учундир улар хурсанд бўлишмади, ғазабларини аранг тийиб, тилига ҳушёр бўлишини айтишди. Бироқ, Юсуф уларнинг пичингини тушунмади ва бошқа сафар яна бир тушини айтиб берди. Бу сафар боғламлар ўрнини юлдузлар, қуёш ва ой эгаллаган эди. Юлдузлар акаларини ифодаларди. Қуёш ва ой эса отаси ва дунёдан ўтиб кетган онасини билдирарди. Худди боғламлар билан бўлганидек, юлдузлар, қуёш ва ой Юсуфнинг олдида таъзим қиларди. Юсуфнинг олдида! Ҳаётида қошиқдан оғирроқ нарсани кўтармаган, ранг-баранг кийим кийиб юрадиган мана шу болакайнинг олдида-я! Нима, акалари унга таъзим қилишлари керакми? Албатта, Юсуф тилини тийиши керак эди. Эҳтимол, ташландиқ сардобага ташланганидан кейингина унда шундай фикр пайдо бўлгандир. Ёрдам сўраб ёлворишлар наф бермади. Вазиятдан фойдаланиб, акалари уни ушладилар ва ҳаммасининг жонига теккан бу вайсақидан бир умрга қутулишга қарор қилишди. Шу пайт чуқурда ётган Юсуф нотаниш овозларни, аниқроғи иккита овозни – араваларнинг ғичирлаши ва туяларнинг пишқиришини эшитди. Кейинроқ яна бошқа овозни эшитди. Бегоналар. Улар Юсуфнинг акалари билан гаплашганларида талаффузлари ажралиб турарди. Юсуф улар нима ҳақида гаплашаётганларига қулоқ тутди. - Уни сизларга сотамиз… - Неча пул? - Туяларингизга алмашамиз… Юсуф юқорига қараб, нотаниш кимсанинг чуқурга энкайиб турганини кўрди. Кейин акаларидан бири арқон ёрдамида қудуқ ичига тушди. У иккала қўли билан Юсуфни ушлади, қолган акалари арқонни ториб, иккаласини ҳам чиқариб олишди. Юсуфни сотиб олган савдогарлар унга бошдан оёқ разм солдилар. Бармоқларини унинг оғзига тиқиб, тишларини санаб кўришди. Қанчалик мушакдор эканини аниқлаш учун қўллари ва елкаларини ушлаб кўришди. Акалари буни кўриб, “мол”нинг сифатлари ҳақида гапира кетишди: “Кўряпсизларми, умуман ёғи йўқ, фақат мушаклар. У буқадек кучли, эрта тонгдан кечгача тинмасдан ишлай олади”. Савдогарлар ўзаро бир муддат маслаҳат қилишгач, қарорларини айтишди, шундагина Юсуф нималар бўлаётганинг фаҳмлади. - Ҳозироқ бас қилинглар! Тўхтанглар! Бас! Ахир, мен укангизман! Мени сотиб юбора олмайсизлар! Акалари бир сўз айтмай, уни итариб юборишди ва савдолаша бошладилар: - Қанча берасизлар? - Ўн танга беришга тайёрмиз. - Устимиздан куляпсизларми? Унинг нархи ўттиз тангадан кам эмас. - Ўн беш танга, бир танга кўп бермаймиз. - Йигирма беш. - Йигирма, бу бизнинг охирги таклифимиз. Акалари пулларни санаб олгач, Юсуфнинг эгнидаги ранг-баранг кийимини ечиб олишди ва нари кетишди. Юсуф тиз чўкиб, ялинди. Унинг ёлворишларига ҳеч ким эътибор бермади, бўйнига арқон солиб, арқоннинг иккинчи учини аравага боғлашди. Юсуфнинг эса ҳожасига эргашишдан ўзга иложи қолмади. Паҳмоқ туялар карвонига қўшилганича, узоқлашиб кўздан йўқолиб бораётган акалари томон назар ташлади. - Ёрдам беринглар! Акаларидан биронтаси ҳам ўгирилиб қарамади. “Исмоилий савдогарларга… акалари Юсуфни йигирма бўлак кумушга сотдилар. Савдогарлар Юсуфни Мисрга олиб кетдилар” (Ибтидо 37:28) Мисрга элтадиган йўл. Атиги бир неча соат олдин Юсуфнинг ҳаётига ҳавас қилгудек эди. Эгнида чиройли либослар, отасининг хонадонида шинам хонаси бор эди. Отаси ва акалари уни ҳурмат қилишларини туш кўрганди. Бироқ, баланд учган кимса йиқилгач қаттиқ оғриқни ҳис қилганидек, Юсуфнинг ҳаёти ҳам пастга қулади. Туғишган акалари уни қуриган сардобага ташладилар, унга хоинлик қилиб, сотиб юбордилар. Энди унинг йўли Миср томон кетди. У ҳамма нарсасидан маҳрум бўлди: исмидан, имтиёзларидан, мавқеидан. Унда бор бўлган ҳамма нарсалар, вақти келиб олишга умид қилган барча мерослар изсиз йўқолди. Ғойиб бўлди. Шамолда учгандек кетди. Бу сенга ҳеч нимани эслатмаяптими? Сувга тушган мушукдек қолган пайтларни, чўнтагингни бир чақанг ҳам қолмаган вақтларни, музга чиқиб қолган балиқдек қолган пайтларингни, ичингни ит тирнаган пайтларни, Мисрга борадиган йўлдан бошқа йўлинг қолмаган пайтларини эслатмаяптими? Ҳаёт бизга тузоқлар қўяди. Юсуф Мисрга танг аҳволда, ғариб одамдай етиб келди. Энди унинг яхши номининг умуман қадри йўқ эди. Унинг оилавий мавқеи бефойда, аъло билимлари эса кераксиз бўлиб қолди(1). Пирамида қурувчи силлиқ соқолли инсонлар соқолли ва юнгдор “бедуинларга” ўхшарди. Янги жойда жойлашиб кетиши учун ҳеч қандай тавсияномаси ҳам йўқ, ишга жойлашиши учун керакли касби ҳам йўқ. Оиласининг ёрдамига таянишнинг иложи ҳам йўқ. Юсуф ўз мақсадига содиқликдан бошқа барча нарсаларидан маҳрум бўлди. Бу ғалати тушлар ёш иброний болани Худо уни ишлатишига ишонтирганди. Лекин айнан қай йўл билан ишлатишини Юсуф аниқ билмасди. Уни олдинда нималар кутаётганини тасаввур ҳам қилмасди, лекин тушлар уни ўз оиласида энг юқори мавқени эгаллашини кўрсатганди. Бу тушлар Юсуф учун нажот кемачасига айланди, шу туфайли бор умидини йўқотса ҳам ўзини йўқотмади. Унинг тирик қолганини бошқа қандай изоҳлаш мумкин? Муқаддас Каломда махсус тайёргарлик ҳақида, қалтис вазиятларда тирик қолиш учун Юсуфнинг қобилиятлари ҳақида ҳеч нарса ёзилмаган. Шунга қарамай, унинг тақдири намуна сифатида Муқаддас Каломда тасвирланган. Оиласидан, ватанидан ва имтиёзларидан маҳрум бўлган бу иброний бола Худо у учун бир иш тайёрлаб қўйганига ҳеч қачон шубҳа қилмади. Миср йўлидаги саҳрода ҳолдан тойган бола шундай мулоҳаза қилди: “Бу шундай тугаши мумкин эмас. Худо мен учун ғаройиб нимадир тайёрлаб қўйган”. Оғир занжирга боғланган ҳолича, у ўзига-ўзи деди: “Йўқ, Худо менга тайёрлаган тақдир бу эмас”. Нотаниш шаҳарга келганда, атрофдаги силлиқ соқолли, нотаниш тилда сўзлашадиган инсонларни кўрганида, Юсуф ўзига деди: “Худо мени буюк ишлар қилишга даъват қилган”. Ҳа, Худо Юсуф учун буюк келажак тайёрлаб қўйганди, бола эса бунга ишонди. Сенинг ҳаётинг учун ҳам Худо белгилаб қўйган тақдир борлигига ишонасанми? Қирқ йиллик чўпонлик хизматим давомида Юсуфнинг ҳикоясига ўхшаган ҳикояларни жуда кўп маротаба эшитганман. Бундай ҳикояларни айтиб берганларнинг кўпчилиги аллақачон Мисрда “рўйхатдан ўтишган”. Фожиа, умидсизлик, руҳий тушкунлик… Одатда, бундай вазиятларда берадиган саволимни кўпдан бери бераман. Агар бу суҳбатимиз бир финжон қаҳва устида бўлганида эди, керакли онда столга энкайиб, сенга яқинроқ келган бўлардим ва кўзингга тик қараб, “Ҳаммасини йўқотишнинг иложи йўқлиги эсингдами?”, - деб сўраган бўлардим. Ҳа, бошингга тушган муаммолар сени кўп нарсалардан маҳрум қилди. Бундан афсусдаман. Бироқ, бошингга тушган ҳар қандай кўнгилсизликларга қарамай, сенда яна бир нарса бор: бу сенинг тақдиринг. Балки, шу ҳақда гаплашиш вақти келгандир? Сен – Худонинг фарзандисан. Худованд сени аввалдан билган, танлаган ва қўйган. “Сизлар Мени эмас, Мен сизларни танладим. Бориб, ҳосил берсин, ҳосили боқий бўлсин, деб танладим” (Юҳанно 15:16). Бу ҳаётда сен энг биринчи навбатда Худонинг фарзандисан, ана ундан кейингина қассоб, нонвой ёки дурадгор, эркак ёки аёл, Осиё ёки Африка фуқаросисан. Эҳтимол, сен ўзингни заҳирадаги ўйинчи, деб ҳисобларсан? Бекор қиласан! Азалданоқ Худо сени, айнан сени танлаган. Аслида, ҳаётда сал бошқачароқ бўлади. Бир марта никоҳ маросимини бошлашдан сал олдин куёв қулоғимга шундай пичирлади: - Аслида бизни бошқа руҳоний никоҳлашини истаган эдим. - Шундайми? - Ҳа, лекин у банд экан. - Нақадар ачинарли! - Унинг ўрнига чиққанингиз учун раҳмат. - Арзимайди. Ўйлайманки, уларнинг никоҳ қоғозидаги ўз исми шарифим ёнига “вақтинчалик руҳоний вазифасини бажарувчи” деб ёзиб қўйишга тўлиқ ҳаққим бор эди. Лекин ҳеч қачон Худодан бундай сўзларни эшитмайсан. У айнан сени танлаган. Сен бунга мажбурлигинг ёки қилишинг шарт учунлиги эмас, У сени Ўз иродасига кўра танлаган. Сен – Унинг эркин, тан олинган ва ихтиёрий танловисан. Сенинг шахсинг қўйилган аукционда Худо баланд овоз билан: “Бу – Менинг фарзандим”, - деб эълон қилган. Ва У сени “бенуқсон қурбонлик Қўзиси, Масиҳнинг қимматбаҳо қони эвазига” сотиб олган (1 Бутрус 1:19). Сен Худонинг фарзандисан. Бу яроқлилик муддати ўтиб кетадиган ҳақиқат эмас. Қабр тошидаги ёзувларга ишонма – улар алдайди. Наҳотки сенинг ҳаётинг қадрини қабр тошига ёзилган икки сатр сўзлар ифодаласа? «… биз макон қилган бу танамиз ер юзидаги бир кулбадайдир. Бу кулба хароб бўлганда, Худо самода бизга қўл билан қурилмаган мангу бир уй беради» (2 Коринфликлар 5:1). Ўзингни вақтинчалик қолипга солма. Сенинг азобларинг сендан фарқли равишда мангу эмас. Худо Ўз Адан боғини қайта тиклайди. Одам ва Ҳаво сингари Унинг суратида яратилганлар Унинг севгисидан ҳузурланаши, мукаммал тинчликда бирга бўлишлари, табиатдан завқланишлари учун Худо ҳануз Боғда меҳнат қилмоқда. Биз У билан бирга юртларни ва халқларни бошқарамиз. “Агар қийинчиликларга чидасак, У билан бирга ҳукмронлик қиламиз” (2Тимўтий 2:12). Бу ваъдани қабул қил. Унга амал қил. Уни қалбингга муҳрлаб қўй. Бошингга кулфат келса, ёдга ол, ҳаммаси сен ўйлагандек эмас. Сенинг тақдиринг ҳамон сен билан бирга. Отам Мисрга борадиган йўлни яхши билади, лекин унга оиласи эмас, ўз саломатлиги панд берди. Онам иккаласи нафақага чиққанларида ўзларини машиналарида Американинг барча миллий боғларига саёҳат қилиш учун пул тўплашди, режалар тузишди. Орзуларига етишишларига яқин қолганида отамга “ён томон амиотрофик склероз” ташхисини қўйишди. Бу касаллик бедаво марказий асаб тизими Хасталиги бўлиб, мушакларнинг фалажланишига олиб келади. Орадан бир неча ой ўтиб, отам мустақил овқатланиш, кийиниш ва ювиниш қобилиятларини йўқотди. Ўзи ўрганган олам кўз ўнгида вайрон бўлди. Ўша пайтда мен рафиқам билан Бразилияга элчилик хизматига кетишга тайёргарлик кўраётгандим. Отамнинг касаллигини эшитиб, рафиқамдан сафарни ортга суришни сўрадим. Яқин инсоним ўлим тўшагида ётган бир пайтда мен қандай кета оламан? Ўша лаҳзадаёқ мен отамга қароримни айтдим. Тез орада ундан жавоб олдим. Умуман олганда, отамнинг мактуб ёзиш усули ўзгармаганди, лекин бу гал унинг мактуби тўрт саҳифадан иборат бўлиб, уларнинг орасида қуйидагича кўрсатма ҳам бор эди. Хасталигимга ва сизларнинг Риога сафарингизга келсак, ҳаммаси оддий, мен ўйлаб ҳам ўтирмай сизларга айтаман: “Боринглар…” Мени ўлим ҳам мангулик ҳам қўрқувга солмайди… шунинг учун мендан ташвиш қилманглар. Шунчаки, боринглар. Раббимизнинг хурсанд қилинглар. Отам деярли ҳамма нарсадан маҳрум бўлганди: соғлигидан, нафақада дам олиш имтиёзидан, фарзандлари, набиралари ва суюкли рафиқаси билан суҳбатлашишдан. Йўқотиш оғир эди, лекин бу ҳаммасини йўқотиш эмас. “Ота, ҳаммасини йўқотишнинг иложи йўқлиги эсингиздами?”, - деб сўрадим. Худонинг унга атаган тақдири шу тобда ҳам унинг қалбига илиқлик бахш этиб турарди. Биз кўпинча Миср йўлидаги хаёлларни унутиб қўямиз! Бу қайғули йўл четлари унутилган, ҳатто воз кечилган тақдирлар билан тўлиб кетган. Биз ўзимизни бошимизга ташвиш тушган ҳолда кўрамиз (“Хотиним мени ташлаб кетди, мен гиёҳвандман, инқирозга учраганман, болаликдан ногиронман ёки чандиқларим кўп”), шунинг учун ҳам арзимаган орзуларга бериламиз: пул топиш, дўст орттириш, обрў орттириш, мушакларимизни шишириш ёки ким бўлса ҳам биронтасини севиб қолиш. Ўтиниб сўрайман, бундай хатоларга йўл қўйма. Ҳамма нарсадан айрилдим, деб ўйлайсанми? Ундай эмас, “Чунки Худо берган инъомларини қайтариб олмайди ва Ўзи даъват қилган халқидан воз кечмайди” (Римликлар 11:29). Буни унутма, яхшиси мўйловингни силаб қўй. Мисол учун, сен ишлайдиган ташкилот раҳбари ишчилар сонини камайтириши ҳақида эълон қилди. Бошлиқ сени ўз хонасига чақирди. Унинг изоҳлари қанчалик ёқимли бўлмасин, ҳайдалиш барибир ҳайдалиш-да. Ва сен жойни бўшатиш учун нарсаларингни йиғиштирасан. Шубҳа ва қўрқув фақат кучайиб бораверади: “Тўловларни қандай тўлайман? Қаердан иш топаман?”. Қўрқувдан фикрларинг чалкашиб кетади. Бирдан, ўз тақдиринг ҳақида эслаб қоласан: “Ҳаммасини йўқотишнинг иложи йўқлигини унутиб қўймадимми?” “Бир дақиқа. Мен ҳалиям Худонинг фарзандиман. Менга ажойиб келажак ваъда қилинган. Бу қора кунлар тутун каби учиб кетади. Муаммолар эртами кечми ҳал бўлади. Ишдан бўшатилиш қайғуимни Худойим мен учун яхшиликка айлантиради. Худога бўлган ишончим йўқолмаслиги учун бор кучим билан ҳаракат қиламан”. Қандай ажойиб! Сен ҳозиргина ўз тақдирингга яна ишона бошладинг! Яна бир мисол. Куёв бола унаштирувни бузди. Садоқат ҳақида берган ваъдалари, қўлингни ва қалбингни сўрагани бошқа қиз билан танишган ондаёқ эсидан чиқиб кетди. Хоин. Ярамас. Аблаҳ. Сен ўзингни худди Юсуфдек чуқурга ташлангандай ҳис қиласан, лекин тушкунликка тушмасдан, Юсуф каби Худонинг сен учун режаларига чиқурроқ қарашга қарор қиласан. Куёвнинг башарасини бир кўриш истаги билан кураш олиб бораётган бундай вазиятда буни бажариш жуда қийин. Васвасадан қутулиб, ўз тақдиринг ҳақида мулоҳаза қилишни бошлайсан. “Мен Худонинг фарзандиман. Менга ажойиб келажак ваъда қилинган… пароканда бўлган қалбим бунга халал бермайди. Мени хафа қилган эркакдан фарқли равишда Худо ҳеч қачон Ўз ваъдасини бузмайди”. Худонинг навбатдаги ғалабаси. Агар Худонинг даъватига “ҳа” деб жавоб берсак, Мисрда ҳам тирик қолиш мумкин. Отамнинг вафотидан бир неча йиллар ўтиб бир аёлдан мактуб олдим. Бу аёл отам вафот этишидан олдинроқ у билан учрашган эди. Жинжер олти ёшда бўлган пайтда яшканба мактабидаги машғулотларнинг бирида болаларга жамоатнинг ногирон ва Хаста аъзолари учун эзгу тилаклар билдирилган мактуб ясаш вазифаси топширилганди. Рангли қоғозлар орасидан бу қизча ёрқин бинафша ранг қоғозни олиб, уни чиройли безаклар билан безаб, рамкага солди. Мактубда у шундай сўзларни ёзганди: “Мен сизни яхши кўраман, лекин Худо мендан ҳам кўпроқ яхши кўради”. Кейин унинг онаси ширинлик пишириб, иккаласи бирга беморни кўргани боришди. Отам тўшакка михланиб қолганди. Ажали яқин эди. Жуда заифлашиб, бутунлай фалаж бўлиб қолганди. Тўғри, у қўлини озгина қимирлата оларди, лекин касаллик туфайли қўллари қалтирарди. Қандай бўлганини билмайман, лекин Жинжер қанчадир вақт отам билан ёлғиз қолди ва фақат олти ёшли бола сўраши мумкин бўлган саволни берди: - Сиз яқинда ўласизми? Отам ёш қизчанинг қўлини ушлаб, яқинроқ келишини сўради. - Ҳа, яқинда ўламан. Қачонлигини аниқ билмайман. – Жинжер отамдан ўлимдан қўрқиш ёки қўрқмаслигини сўради. – Йўқ, ахир мени Самода кутишмоқда, - деб жавоб берди отам. – У ерда Самовий Отам билан бирга бўламан. У билан юзма-юз учрашишга тайёрман. Шу пайт онам билан унинг онаси хонага кириб келади. Жинжер шундай хотирлайди: Ўшанда шу хонада бўлган ота-онангизнинг кўнглини кўтариш учун онам жилмайди, мен эса ростакамига баланд овоз билан кулиб юбордим, отангиз эса жилмайиб, менга кўз қисиб қўйди. Буларнинг барини сизларга айтиб бераётганимнинг сабаби, оиламиз билан Кенияга кўчиб кетяпмиз. Ҳинд уммони соҳилларида яшовчи Африка аҳолисига Исо ҳақида айтиб бермоқчимиз. Фарзандларимдан ташвишдаман, чунки олдинда бизни кутаётган қийинчиликлар ва касалликлар ҳақида кўп эшитдим. Ўзимга келсак, ўлимдан қўрқмайман, чунки мен билан содир бўлиши мумкин бўлган энг “қўрқинчли” нарса – “Самовий Ота билан юзма-юз туришдир”. Ер юзидаги ҳаёт бор-йўғи бошқа ўлчамга ўтиш, ўлим эса – қайта туғилиш эканинг отангиз менга кўрсатган. Бир оёғи гўрда, хаёллари ажалда бўлган инсон кичкина қизалоққа жилмайиб, кўзини қисган. У бу оламда бор будидан айрилдими? Кўринишидан шундай. Ҳаётининг адоғида ҳам отамда аввалгидек йўқолиши мумкин бўлмаган бир нима бор эди. Буни нима эканлигини биласанми? У ҳақиқатдан муҳтож бўлган нарса айнан шу эди. 3 БОБ. ЁЛҒИЗ, ЛЕКИН БУТУНЛАЙ ЭМАС Мелани Жаспер айтадики, унинг ўғли Купер кулиб туғилган, шунинг учун юзидаги кулгич ҳеч қачон йўқолмайди. У ҳаммага бирдек ёқарди, ҳамма уни яхши кўрарди: уччала опаси, ота-онаси, бобоси ва бувиси, ўқитувчилари ва дўстлари ҳам. У кулишни ҳам бошқаларни яхши кўришни ҳам қойиллатарди. Отаси Жей-Жей эса қатъий тарзда ўғлини мукаммал, деб ҳисобларди. Шаҳар ташқарисидаги уйда Масиҳга ташна, Худони излайдиган, ҳушчақчақ деҳқон ота-онаси Жей-Жей ва Мелани ҳамда опаларидан иборат оилада туғилгани Купернинг бахти эди. Ота-онаси бу тўрттала фарзандига ўзларини бағишлаган эдилар. Жей-Жей ҳар қандай бўш вақтини севикли ўғли билан ўтказишга ҳаракат қилар, шунинг учун ҳам 2009 йилнинг 17 июлида улар биргаликда баггини ҳайдашга кетишди. Аслида улар майсаларни кесишмоқчи эди, бироқ майса ўрадиган ускунанинг ўт олдиргичини алмаштириш керак эди. Мелани шаҳарга бориб эҳтиёт қисмни сотиб олиб келгунича Жей-Жей ва беш ёшли Купер вақтдан унумли фойдаланиш учун кичикроқ пойга уюштиришди. Бундай кўнгилҳушликни жуда кўп маротаба қилгани учун улар спорт машинасини тупроқли йўлда елдек учириб кетишди. Ҳаммаси одатдагидек эди: ўша йўл, ўша тезлик, бирдан нимадир “тақиллади”… ва Жей-Жей бошқараётган багги хавзсизлик камарига боғланган Купер билан бирга текис йўлда ағдарилиб кетди. Купер ҳушини йўқотди. Жей-Жей шу заҳоти “911” га, кейин Меланига қўнғироқ қилди. “Кўнгилсиз воқеа юз берди, - деди у хотинига. – Ўғлимиз Купер ҳушига келмаяпти”. Ундан кейинги вақт ҳар қандай ота-она учун ҳам ваҳимага айланди: тез ёрдам, жонлантириш бўлими, йиғи-сиғи, карахтлик. Ниҳоят, шифокорлардан хабар келди: “Афсуслар бўлсинки, ўғлингиз вафот этди”. Мана энди, Жей-Жей ва Мелани хаёлларига келмаган, энг даҳшатли ишларни қилиши лозим: тобут танлаш, дафн маросимини ташкил қилиш ва келгуси ҳаётларини севикли ўғлисиз тасаввур қилиш. Бир қанча вақт улар тушкунликда юрдилар. Эрталаблари уйғониб, бир-бирларини қучар ва йиғидан ўзларини тўхтата олмас эдилар. Ўзларини аранг босиб, ўринларидан туришар ва уларни кутиб турган оила аъзолари ҳамда дўстларининг ёнига, биринчи қаватга тушишарди. Оқшом ухлагани ётгунларича кун бўйи уйда бемақсад юришарди. Ўринларига ётганларида ҳам даҳшатли тушдай бўлиб ўтган ҳодисани унутгунларича бир-бирларини қучиб йиғлардилар. Кейинроқ Жей-Жей менга ёрилди: “Бу оламда бир кун келиб беш ёшли ўғлингни ўз қўлингда жон беришини кўришга тайёрлайдиган ҳеч қандай китоб ёки психологик ёрдамчи гуруҳ йўқ… Чуқурнинг энг тубига тушиб қолиш нима эканини англаб етдик”(1). Чуқурнинг туби. Ҳаётимизнинг аксарият қисми – агар тўлиқ бўлмаса – водийларда ва текисликларда ўтади, фақат тўй, лавозимнинг ошиши ёки фарзанд кўргандаги ҳоллардагина юқори чўққиларга чиқамиз. Асосан эса текис ва ўлчанган ҳаёт кечирамиз: дам олиш кунидан кейин қўшниларни шаҳарга олиб кетаётганимизда тирбандликка тушиб қолганимиз учун асабийлашамиз, солиқ деклрациясини вақтида топшириб, яна кечки овқат пишириш ҳақида ўйлаймиз. Лекин баъзан, бизга таниш бўлган олам ўз-ўзидан йўқолиб, чуқурнинг энг тубига тушиб қоламиз. Елдек учиб кетаётган баггининг ағдарилиши, кўчмас мулк бозорини қулаши, онкологлар томонидан ўтказилган қон таҳлилининг ижобий натижаси – ва ҳаммасини эслаб улгурмасимиздан аллақачон чуқурнинг энг тубида ётган бўламиз. Мисрдаги қуллар аукциони Юсуф учун хандаққа айланди. Савдолашиш бошланди, ҳаётида иккинчи маротаба олди-сотти воситасига айланди. Ёқубнинг севикли ўғлини туртиб кўришди, бармоқларини оғзига тиқишди, бити бор-йўқлигини текширишди, - хуллас, худди ҳайвондек ҳар томондан текширишди. Ниҳоят, уни фиръавн соқчиларининг бошлиғи Пўтифар сотиб олди, у сарой аъёни эди. Юсуф бу бегона юртнинг тилини ҳам маданий одатларини ҳам билмасди. У ўзи ўрганмаган тоамларнинг таъмига кўникишга, оғир ишларни қилишга мажбур эди, ҳа унинг яшаш шароитини яхши, деб бўлмасди. Шунинг учун, Юсуф ҳақидаги ҳикоянинг кейинги саҳифасини очганимизда бечора тутқин бола учун умидсизлик, ғазаб ҳамда ҳалок қилувчи одатлар каби қайғули ҳолатларга тайёрланамиз. Шундай бўлиши мумкин, тўғрими? Йўқ, ундай эмас. “Эгамиз Юсуф билан бирга бўлиб, унга кўп муваффақият келтирарди. Юсуф Мисрлик хўжайинининг хонадонида хизмат қилиб юраверди” (Ибтидо 39:2). Юсуф Мисрга келишидан олдин қандай кийимда бўлса, шу кийимлар билан ҳам қалбида Худонинг даъвати билан Мисрга келди. Шундай бўлса ҳам орадан ҳеч қанча вақт ўтмай, шу бобнинг тўртинчи оятида унинг хўжайини, яъни фиръавн соқчиларининг бошлиғи, уни бутун хонадони устидан бошқарувчи қилиб тайинлаганини ва бутун хонадонини унга топширганини ўқиймиз. Воқеаларнинг бундай ўзгариб кетишини қандай изоҳлаш мумкин? Жуда оддий. Худо Юсуф билан бирга эди. Эгамиз Юсуф билан бирга бўлиб, унга кўп муваффақият келтирди… 2 оят Юсуфнинг хўжайини кўрдики, Эгамиз Юсуф билан бирга… 3 оят … Эгамиз Юсуф туфайли Мисрликка барака берди… 5 оят … Юсуфнинг бошқарувидаги уйда ҳам даладаги бутун мол-мулкига ҳам Эгамиз барака берди 5 оят Юсуфнинг тарихи “Ўзингга ғамхўрлик қил” каби минглаб китобларга киритилмаган ёки ички манбаалардан қидиришга (“чуқурроқ излаш”) даъват қилувчи “муваффақият сирлари” формулаларида ёзилмаган. Ушбу ибратли ҳикоянинг ўзига ҳос хусусиятини бутунлай бошқа йўналишдан излаш лозим (“юқорига қараш”). Худонинг ҳузури туфайли Юсуф муваффақиятга эришди, чунки чақалоқни йўргаклагандек, Худо унга ғамхўрлик қилди. Эҳтимол, Худо сенни ҳам авайлаб ўраб, сен учун ғамхўрлик қилаётгандир? Ҳар бир инсон ўзининг Мисрга келиб қолиши ҳақида ўз ҳикоясини айтиб бериши мумкин. Қандай қилиб, тилини ҳам билмайдиган нотаниш жойга келиб қолганини айтиб бериши мумкин. У ҳеч қачон қийин вазиятларда нима қилиш кераклигини ўрганмаган, уйидан олисда, ёлғиз, тирик қолиш воситаларидан маҳрум бўлган, умидини йўқотган, дўстлари ташлаб кетган. Бундай ҳолатда кимга суяниш керак? Фақат Худога. Довуд шундай сўраган: “Сенинг Руҳингдан қочиб қаерга ҳам бора оламан?! Сенинг ҳузурингдан қаерга ҳам кета оламан?!” (Забур 138:7). Ўзининг саволига ўзи жавоб бериб, Худонинг ҳар ердалигини айтган: “Агар осмонга чиқсам, Сен ўша ердасан! Ўликлар диёрига тушсам ҳам, Сен ўша ердасан! Саҳарнинг қанотларини олиб парвоз қилсам, денгизнинг энг узоқ четларига ўрнашсам, Ҳатто у ерда ҳам Сенинг қўлларинг мени етаклар…” (8-10 оятларга қаранг). Юсуфнинг ҳолатида бу оятлар шундай ифода қилиниши мумкин: “Сенинг Руҳингдан қочиб қаерга ҳам бора оламан?! Ташландиқ сардоба тубига тушсам ҳам…, қул бозорида бўлсам ҳам…, бегона уйга келиб қолсам ҳам… ҳатто у ерда ҳам Сенинг қўлларинг мени етаклар…” Агар бу оятларни сенинг ҳолатингга кўра ифода қилсак, шундай бўлади: “Сенинг Руҳингдан қочиб қаерга ҳам бора оламан?! Сенинг ҳузурингдан қаерга ҳам кета оламан?! жонлантириш шифохонасига тушсам ҳам… интенсив даволаш бўлимига тушсам ҳам… жанг майдонига тушсам ҳам… аёлларга тажовуз қиладиганлар уйига тушсам ҳам… қамоққа тушсам ҳам… ҳатто у ерда ҳам Сенинг қўлларинг мени етаклар”. Худо мавжуд бўлмаган биронта ҳам жойни топа олмайсан. Бир неча соатдан кейин қаерда бўлишингни тасаввур қил. Мактабдами? Худо синфхонани тарк этмайди. Машиналар елдек учадиган катта йўлдами? У ерда ҳам Унинг ҳузури сен билан бирга бўлиши кафолатланган. Касалхонадами, директорлар кенгаши йиғилишидами, яқин қариндошларингникида меҳмондами, дафн маросимлари қўмитасидами – у ерда ҳам Худо мавжуд. “…У ҳар биримиздан узоқда эмас” (Ҳаворийлар 17:27). “Бизларнинг ҳар биримиздан”. Худо учун алоҳида арзанда одамнинг ўзи йўқ. Унинг ҳузуридан ҳар бир инсон завқланиши мумкин – шаҳарнинг шовқинли маҳаллаларида яшайдиганлар ҳам, тоғ водийлари ораларида яшайдиганлар ҳам, тропик ўрмонлардаги ташландиқ ҳаробаларда яшайдиган қабилалар ҳам. Бироқ, бу имтиёздан кўпчилик фойдаланмоқда, деб айтолмаймиз. Аксинча, жуда кўп инсонлар Худо ҳам, Унинг шартсиз севгиси ҳеч қачон бўлмагандек, ҳозир ҳам мавжуд эмасдек ҳаёт кечирмоқдалар. Шунинг учун улар ўз кучларига таяниб яшашга мажбур. Улар доноликни самодан эмас, ўзларининг калласидан келади, деб ҳисоблайдилар. Бу билан улар Худосиз оламда яшамоқдалар. Лекин орамизда Юсуфга ўхшаб Худонинг ҳузурини ҳис қиладиган, сезадиган, фарқлай оладиган инсонлар ҳам бор. Мусога ўхшаб, Эгамизнинг амрларига итоат қиладиган инсонлар бор. Кутилмаганда, халоскорнинг гарданига икки миллион собиқ қулларга ғамхўрлик қилиш масъулияти тушганда, у ўйланиб қолди: “Мен бу одамларнинг барчасига қаердан овқат топиб бераман? Уларни душманлардан қандай ҳимоя қиламан? Қандай кун кўрамиз?” Мусога озиқ-овқат заҳираси, ёрдамчилар, асбоб-анжомлар ва малака зарур эди, бироқ у ёрдам сўраб, Худога ёлвориб, деди: “… Агар Сен биз билан бормайдиган бўлсанг, бизни бу ердан олиб чиқмагин” (Чиқиш 33:15). Мусо Худосиз истаган жойига кетишдан кўра, ҳеч қаерга кетмасдан Худо билан шу ерда қолишга тайёр эди. Худди Мисрни ўз қўллари билан барпо қилган шоҳ Довуд каби. Ўз жангчиларидан бирининг хотинига алданиб, қилгани гуноҳини ёлғон ва қотиллик билан яширишдан яхшироқ чора тополмади. Бир йил давомида Худодан яшириниб юрди, бироқ бу абадий давом этиши мумкин эмасди ва шоҳ ниҳоят қилган айбини тан олиб, Худодан фақат бир насани сўради: “Ҳузурингдан мени улоқтириб ташлама, Муқаддас Руҳингни мендан олма” (Забур 50:13). Довуд: “Мени тахтдан маҳрум қилма. Шоҳликдан маҳрум қилма. Лашкарларимдан маҳрум қилма”, - деб сўраб ибодат қилмади. У ҳаётидаги энг муҳим омил – Худонинг ҳузури муҳим эканини жуда яхши биларди, шунинг учун у Қодир Худодан уни Ўз ҳузуридан маҳрум қилмасликни сўраган. Ундан ибрат олайлик. Худо хузурини ҳаётимизда биринчи ўринга қўяйлик. Қандай қилиб? Юрагимизни тош эмас, пахтадек қилайлик. Тошни сувга ташласанг нима бўлади? Унинг ташқи томони ҳўл бўлади, ранги бироз ўзгаради, лекин ички томони ўзгармай қолаверади. Энди, пахтани сувга ташла, унинг бир зумда ўзгаришини кўрасан. Пахта сувни ўзига шимиб олади, унинг бутун таркиби ўзгариб кетади. Тинч океани сувлари маржонқояларни қамраб, уларни ҳар томондан ювиб турганидек, Худо ҳам бизни шундай қамраб туради. Нима бўлишни – тош ёки пахта бўлишни танлаш бизнинг ихтиёримизда. Қаршилик қиламизми ёки итоат қиламизми? Худбинлигинг сени тошбағир бўлишга ундайди. Худодан қочишга, Худога қарши чиқишга, Худони айблашга ундайди. Лекин эҳтиёт бўл: тошбағир юракни шифолаб бўлмайди. Фақатгина пахтадай юмшоқ, момиқ юракни шифолаш мумкин. Бутун қалбингни Худонинг ҳузури учун оч, буни қандай қилишни сенга айтаман. Худонинг ҳузурида бўлиш ҳуқуқингни эълон қил. “… Сизларни ташлаб кетмайман, сизларни тарк этмайман” (Ибронийлар 13:5). Бу парчанинг Юнон тилидаги асл матни бешта инкор маънони ўз ичига олади. Унинг тахминий таржимаси қуйидагича: “Мен ҳеч қачон сени ташлаб кетмайман; ҳеч қачон ва ҳеч қаерда сени тарк этмайман”. Чўкаётган киши қутқарув балонига ёпишганидек бу ваъдани маҳкам тут, чунки у бунга арзийди. Қайғу ва қўрқувларингдан халос қилмагунича бу ваъдани қайта-қайта такрорла. “Эгангиз Худо сизнинг орангиздадир, сизга зафар келтирувчи жангчи Ўшадир; У сизни деб хурсанд бўлиб севинади, Ўз севгиси ила қўрқувларинингиздан халос қилади. Ҳа, сизни деб шод бўлиб куйлайди”. (Зафаниё 3:17). Худонинг хузуридан маҳрум бўлиш мумкин. Аюб ҳам бир марта уни йўқотиб қўйган. “Шарққа борсам, Худо йўқдир, ғарбга бориб ҳам Уни тополмайман. Шимолда бирор иш қилса, мен Уни кўролмайман, жануб томон бурилса ҳам Уни тополмайман” (Аюб 23:8,9). Аюб ўзини Худодан узоқлашгадай ҳис қилган, айниқса Худо ҳузурини ҳис қилиш лаёқатидан айрилган бўлса ҳам, у шундай хулосага келган: “У эса менинг юрган йўлимни билади, У мени синагандан кейин соф тилладай бўламан” (10 оятга қара). Нақадар ажойиб иқрор! Бироқ синов кунлари биздан қатъийлик ва имон талаб қилинади. Забур хонишчиси ҳам шундай дейди: Қўрққанимда Сенга умид боғлайман (Забур 55:4) Нега тушкунликка тушасан, эй жоним? Нега беҳаловат бўласан ичимда? Худога умид боғла! Шукур этаман яна Унга – нажоткорим, Худойимга. Забур 42:5 Худонинг ҳузури ва яхши кайфият ёки ижобий фикрлаш орасига тенглик белгиси қўйма. Биз бахтли ёки бахтсиз эканимиздан қатъий назар, Худо ёнимизда. Баъзан ўз ҳисларимизга эшикни кўрсатиб, ҳайдаб солишимиз керак бўлади. Худонинг ажойиблигини ёдга ол. Калом ўқиганда Худовандимиз қандай ажойиб сифатларга эга эканини белгилаб, уларни эслаб қол. Унинг яхши фазилатлари ёзилган рўйхатим қуйидаги сўзлардан иборат: “Худо ҳалиям Ўз тахтида ўтирибди. У менинг исмимни билади. Фаришталар ҳалиям Худонинг сўзларига итоат қилишади. Шоҳларнинг қалби ҳануз Унинг қўлида. Исонинг қурбонлиги ҳанузгача инсонларга нажот бермоқда. Худонинг Руҳи аввалгидек, Унинг азизлари қалбида яшамоқда. Унинг жаннати ҳали ҳам яқин, қўл узатсанг бўлди. Мозор ҳалигача бир макондан бошқа маконга ўтиш жойидир. Худо ҳалиям садоқатли. Уни Ҳайратга солиб бўлмайди. У ҳамма нарсаларни Ўзининг улуғворлиги учун ва мен учун яхшиликка айлантиради. Ҳеч қандай фожиа Унга Ўз иродасини амалга оширига халал беролмайди, Унинг иродаси эса комил ва мукаммалдир. Оқшомда хафагарчилик бўлса ҳам тонгда қувонч бўлади. Азобларимда ҳам Худо мени самарали қилди”. Жей-Жей Жаспер ўзининг катта қизига Купернинг ўлими ҳақида айтишдан олдин, уни бу хабарга тайёрлаш учун шундай деди: “Худо ҳақида қандай яхши нарсаларни билсанг, ҳаммасини эслашингни истайман, чунки сенга даҳшатли ҳақиқатни айтишим керак”. Нақадар қимматли маслаҳат! Оёғи остидаги ер ларзага келганда инсонлар Худонинг ўзгармас қўлидан тутадилар. Руҳим қайғуда бўлганда, Мен фақат Унга умид қиламан(2). Қайғуларингни ибодат орқали изҳор эт. Қўлинг билан столни муштла ёки бошингни чангаллаб олиб, асабий ҳолда хона бўйлаб юр. Бу вақт очиқ-ойдин айтиш, юракдаги қайғуларни тўкиб-солиш, қатъий ибодат қилиш вақтидир. Худодан хафа бўлиш мумкинми? Унинг усулларидан хафа бўлиш мумкинми? Унинг танлаган усулларини лаънатлаш-чи? У ҳақда нима ўйласанг, ҳаммасини айт! У билиши керак. Еремиё пайғамбар ҳам бир неча маротаба шундай қилган. Сиёсий ғалаёнлар, иқтисодий инқирозлар даврида Еремиё пайғамбар Қуддусда раҳнамо эди. Душман босқини, офатлар, асирлик, очарчилик, ўлим – буларнинг барини Еремиё ўз кўзлари билан кўрган. У Худога ибодат қилиб, шунчалик кўп шикоят қилганки, уларни ёзиб чиқиб, уни “Еремиёнинг кўз ёшлари” (Марсия) номидан бошқа ном билан атай олмаган. Бошлаб борди Эгам мени зулматга, Нур тушмайдиган қоронғи жойга. Ёлғиз менга қарши У қўл кўтарди, Кун бўй мени қайта-қайта жазолади. Қаритиб юборди эрта теримни, Синдириб ташлади суякларимни. Ғам-аламга мени тутқун қилди, Жабру жафо зиндонига мени ташлади. Мажбур қилди мени зимистонда яшашга, Ўхшаб қолдим мен анча олдин ўлган одамга! Қочиб кетмасин дея, Худо атрофимни қуршади, Оғир занжирлар билан мени кишанбанд этди. Ёрдам сўраб ёлворсам ҳам мен Унга, Қулоқ солмас У менинг фиғонимга. Марсия 3:2-8 “Еремиёнинг кўз ёшлари” (Марсия) китобининг аксарият қисмини бир оғиз сўз билан – ҳаётга чидаб бўлмайди – деб ифодалаш мумкин бўлса ҳам, Еремиёнинг бундай нолалари бутун бошли бешта бобда берилган. Худо нима учун бу китобга Муқаддас Каломдан ўрин берган? Эҳтимол, тасалли топмаган пайғамбардан ибрат олишимиз учундир? Кечиктирмай, ўз шикоят дафтарчангни Унинг ҳузурига олиб кел. “Дардларимни Сенга тўкиб соламан, қайғуларимни Сенинг олдингда айтаман” (Забур 141:2). Сенинг ғазабли нолаларинг Худони Ҳайратга солмайди, чунки Исонинг Ўзи ҳам “кўз ёш тўкиб, илтижо қилиб ёлворган” (Ибронийлар 5:7). Худога жаҳл қилиб, қўлни мушт қилиб тугиш – Худодан юз ўгириб кетишдан яхшироқ. Авлиё Августин шундай деган: “Чоҳнинг тубида туриб Худога илтижо қилмайдиган инсонлар тушган чоҳ қанчалик чуқур экан!”(3) Аввалига бу сўзлар сенга аҳамиятсиз ва ишончсиз туюлиши мумкин. Аста-секин шивирлаб, қийинчилик билан керакли сўзларни топасан, бироқ таслим бўлма, ҳиссиётларингни ҳам яширма. Художўй инсонларга суян. Ҳимолай тоғига қочиб кетишни хаёлингдан чиқар. Кимсасиз оролга кўчиб кетишни ўйлама, чунки ҳозир тарки дунё қилишнинг вақти эмас. Яхшиси, Худонинг жамоати бўлган кеманинг остига ёпишган денгиз моллюскаси бўл, «чуни қаерда икки ёки уч киши Менинг номим учун йиғилса, Мен ўша ерда уларнинг орасида бўламан» (Матто 18:20). Бемор касалхонадан қочиб кетадими? Оч қолган одам озиқ-овқат омборини бир чақирим наридан айланиб ўтадими? Руҳан тушкунликка тушган киши Худонинг умидлари тарқатиладиган Марказга боришни рад қиладими? Фақат уйида ҳамма нарса бўлсагина. Худонинг халқи – Худо ҳузурининг гаровидир. Бир марта Мусо ва Исроил халқи Омолек халқи билан жанг қилишган. Раҳнамо Мусо фавқулодда ғаройиб жанг усулини танлади. Водийда жанг олиб боришни Ёшуага топшириб, ўзи ибодат қилиш учун тоққа чиқиб кетди. Лекин ибодат қилиш учун ёлғиз ўзи чиқмади, Ҳорун ва Хур исмли икки ёрдамчини ўзи билан олиб кетди. Ёшуа жанг майдонида жанг қилаётган бир пайтда Мусо руҳий жанг олиб борди. Ҳорун билан Хур Мусонинг икки ёнида туриб, унинг қўлларини ибодат учун юқорига кўтариб туришди. Мусонинг дуолари туфайли Исроилликлар ғалаба қилишди. Мусо ҳам ёлғиз ўзи ибодат қилмагани учун ғалаба қилди. Турмуш ўртоғим Деналин ҳам шундай қилган. Гап шундаки, бир неча йиллар аввал у оғир тушкунлик билан тенгсиз кураш олиб борган. Ҳар бир янги кун у учун маъносиз, шовқин-суронли ҳаёт эса зерикарли ва рангсиз эди, чунки иккита фарзанди бошланғич мактабга борар, кичкинтойи боғчага чиқар, камига заҳматкаш эри умуман уйда бўлмасди. Булар унинг ҳиссиётига таъсир қилмасдан қолмасди. Тушкунлик бизни боримиздан маҳрум қилишга қодир, айниқса чўпоннинг аёли учун ниҳоятда қийин, чунки бутун жамоат ундан ҳушчақчақликни, қийинчиликларга тишини тишига қўйиб тоқат қилишни кутади. Бироқ Деналин, бута атрофида айланиб юрадиганлардан эмасди. Унутилмас ўша якшанба куни у соғинч азобидан қийналган ҳолда ортиқ тоқат қилмасликка қарор қилиб, жамоатга йўл олди. “Агар мендан аҳволимни сўрашса, қандай аҳволда эканимни айтаман”. “Аҳволларингиз яхшими?” – деб сўраган ҳар бир кишига у: “Унчалик яхши эмас. Мен тушкунликдаман. Мен учун дуо қиласизми?” деб очиқ-ойдин жавоб берарди. Шунда оддий сўзлашувлар узоқ суҳбатга, қисқа саломлашишлар эса ишончли муносабатга айланди. Йиғилиш сўнгида кўпчилик одамлар Деналинни қўлидан ушлаб, у учун ибодат қилишди. У ўзининг шифо топиши ўша якшанба тонгида бошланганига ишончи комил. Аёлим Худонинг халқи орасида Худонинг ҳузурини ҳис қилди. Жей-Жей ҳам Худонинг ҳузурини ўша жойда топган эди. Унинг қалб жароҳатлари ҳануз чуқур, лекин имони анча кучлироқ. Ҳар гал у ўғлининг ҳалокати ҳақида сўзлаганда, қуйидаги сўзларни қўшиб қўяди: “Биз чоҳнинг тубига тушиб қолиш нималигини ҳам, ўша зулматда бизни кутиб олувчи Зот – Исо Масиҳ эканини ҳам биламиз”. У сени ҳам кутмоқда, дўстим. Агар Юсуфнинг ҳикояси биз учун ибрат бўлиб хизмат қилса, Худо сенинг Мисрга келиб қолганингдан фойдаланган ҳолда Ўзининг сенга қанчалик яқин эканини кўрсата олади. Оилангни йўқотишинг, дўстларингнинг ёрдамидан маҳрум бўлишинг, рухшуносинг сени юпатадиган сўз тополмаслиги мумкин, бироқ сен ҳар доим Худога суянишинг мумкин. Униинг қуйидаги ваъдаси ҳеч қачон ўзгармайди: “… Мен сен билан биргаман, қаерга бормагин, Мен сени сақлайман…” (Ибтидо 28:15). 4 БОБ. АҲМОҚЛИКНИ АҲМОҚЛИК БИЛАН ТУЗАТИБ БЎЛМАЙДИ Тўртинчи июль*. Анъанага кўра, ватанпарварлик кайфиятида ўтадиган бу шодиёнанинг асосий ранглари – қизил, оқ ва кўк. Қизил ранг юзимни, қордай оқ ранг эса булутларни, мовий ранг – булутлар сузиб юрган осмонни ифодалайди. Юзимнинг қизиллиги сабаби қуёшнинг таъсири эмас, балки уятнинг асоратидир. Деналин мени огоҳлантирган эди: “Макс, кўлнинг сув сатҳи жуда пасайганини унутма”. Чуқурликни ўлчайдиган қурилма белги берди: ўттиз фут, ўн фут, беш фут, ва ниҳоят бор-йўғи уч фут. Бундан ташқари, сув юзида ҳам огоҳлантирувчи шамол эсарди. Бироқ, мен Деналиннинг сўзларига қулоқ соламанми? Радарнинг кўрсатгичларига эътибор бераманми? Чуқурликни кўрсатадиган қурилманинг кўрсатгичларига ишонаманми? Ўсмир ёшидаги учта қизим дўстлари билан менинг маҳоратимга ишониб, шанба кундаги сафарга тайёргарлик кўрган бир пайтда ким ҳам бундай майда-чуйдаларга эътибор берарди? Мен ҳам уларни хафа қилишни истамадим. Қуёшдан ҳимоя қилувчи қора кўзойнакни тақиб, бошимга кенг шляпани кийиб, дастакни бурдим ва бир текис ҳаракатланиб, қирғоқдан узоқлашдик. Орадан беш дақиқа ўтди ва… тақа-туқ! Мен саёзликка дуч келдим. Йўловчилар олдинга йиқилдилар. Ўзим эса сувга қулашимга сал қолди. Етти жуфт кўзнинг Ҳайратли нигоҳи менга қадалганди. Менинг ўрнимда қандайдир ожиз киши бўлганида, йўловчиларнинг ҳаммасини қуруқликка чиқиб қолган қайиқдан тушиб, уни итаришни сўраган бўларди. Лекин мен ундай қилмайман, ахир мен Макс – дастакни бошқарувчи, тезюрар моторли қайиқ капитани ҳамда кўл ҳукмдориман. Бунақаси бўлмайди! Мен ўрнимдан туриб, ҳақиқий денгиз бўрисидай, дастакни айлантиришга қарор қилдим. Лекин қайиқ жойидан жилмади. “Макс, - деди Деналин мулойим оҳангда, - сен лойга ботиб қолдинг”. Мен рулга ўтирдим, рул худди итнинг қулоғидек эгилиб қолганди. Бу гал бошқа иложимиз йўқ эди. Қайиқни итариб, сувга туширдик. Моторни юргизганимда қайиқ худди уч ғилдиракли аравага ўхшаб силкина бошлади, лекин унинг тезлиги соатига беш милни ташкил этарди. Бир амаллаб кўлнинг нариги томонига ўтганимизда у ерда дам олаётганларнинг барчаси бизга қараб турарди, қизларимнинг кўзи ҳам менда эди. Мен эса ўзимдан сўрадим: “Хўш, нимани ўйлаган эдинг, капитан Макс?” Ҳамма бало шунда эди, чунки мен умуман ўйламагандим: бир аҳмоқлик кетидан иккинчисини қилдим, ўйламасдан нотўғри қарор чиқардим. Қайиқ билан бўлган воқеани тўғриласа бўлади, лекин ҳаёт билан бўладиган ҳодисаларни-чи? __________________________ *1776 йил АҚШнинг мустақиллик декларацияси имзоланган кун, миллий байрам. Шаҳвоний васваса ботқоғига йиқилганида, Юсуф тахминан йигирма ёшда эди. (Ким ўйлабди дейсиз!). Акалари уни қул қилиб сотиб юборганларида уни оғир меҳнатга ва бевақт ўлимга маҳкум қилдик, деб ўйлаганлар. Лекин ундай бўлмади: ўт ўчирувчилар мушукни қутқарганидек, Юсуф хизмат поғоналаридан юқорига кўтарилиб борди. Юсуфни ўз хонадони устидан бошқарувчи қилиб тайинлаган Пўтифар, ўз доирасидаги кишиларга Юсуфни мақтаганига шубҳа йўқ. У бу ғайритабиий иброний болани Мидаснинг қўли теккан бола сифатида эмас, балки уни бадавлат қилган шоҳона иноят сифатида мақтарди(1). Юсуф обрўга эга бўлди. Энди у истаганича ҳаражат қилиш, ишга ёллаш, буйруқ бериш ва қарор қабул қилиш ҳуқуқига эга эди. Савдогарлар унинг фармонларини бажаришар, ўткинчилар унинг изидан қараб қолардилар. Лекин энг муҳими, аёллар ҳам унга назар ташлардилар. “Юсуф жуда чиройли, келишган йигит эди” (Ибтидо 39:6). Худди Голливуд юлдузлари каби ияклари, қадди-қомати келишган, сочлари жингалак, ҳар гал бекаси бўлган Пўтифар хонимга хизмат кўрсатганида бўртиб турган мушаклари кўзга ташланарди. Унга қараганда бека эриб кетарди. “Хўжайинининг хотини Юсуфга кўзларини сузиб: “Мен билан бирга бўл”, деди” (7 оят). Зодагон аёл, оила бошлиғининг рафиқаси иброний хизматкор билан ўйнашди. “Ҳой, қаҳвамни ширинроқ қилиб дамла”, - деди у ва кўзини қисиб қўйди. Йўлак бўйлаб кетаётганида, унинг қўлидан ушлаб олди. Хизматкор йигит унга хизмат кўрсатиб, ширинлик келтирганида, аёл унинг оёғига тегинди. Кийган либоси, ҳатти-ҳаракатлари билан: “Юсуф, сен меникисан! Қучоғимга кел!” – деяётган эди. Шундай йўллар билан у Юсуфга ҳар куни тегажоғлик қиларди (10 оят). Хизматкор болада бекасининг таклифларини ўйлаб кўришга қанчалик имконияти бўлса, бу таклифларни қабул қилишга ҳам шунчалик имкони бор эди. Ахир, бу аёл хўжайиннинг рафиқаси эмасми? Бекасининг истакларини бажариш, ҳатто бу истакларнинг бири – хизматкор бола билан бирга бўлиш бўлса ҳам, унинг вазифаси эмасми? Бу муносабатнинг сир сақланиши кафолатланган эди. Яъни уларнинг муносабатлари ҳақида биронта ҳам тирик жон хабар топмаслигига шубҳа қилмаса ҳам бўларди. Ётоқхона ичкарисида бўлган воқеалар ётоқхона эшигидан ташқарига чиқмасди, шундай эмасми? Қолаверса, бекаси билан маҳфий муносабати Юсуфга сиёсий ўйинларда юқори даражада иттифоқчиликка эришишига имкон берган бўларди. Мақсад воситани оқлайди. Ўйлаб қаралса, восита ҳам ёмон эмас. Обрў-эътиборли бўлган Пўтифарда чиройли аёллардан бирини танлаш имконияти кенг эди. Шубҳасиз, унинг аёли жуда гўзал бўлган. Юсуф чиройли беқасам чопонидан маҳрум бўлган бўлса ҳам, ўз ҳисларини йўқотмаган эди. Муҳаббатга ташна, мафтункор аёлнинг оғушида бир неча дақиқа бўлиш қандай бўлади? Ҳа, бу нарса Юсуфга бироз тасалли бериши мумкин эди. Юсуф бунга муносиб эмасмиди? Ахир у бутунлай ёлғизликка маҳкум қилинган: оиласидан маҳрум бўлган, ҳайвон каби икки маротаба сотилган, уйидан, дўстларидан айрилган. Энди бу азобларга Пўтифарнинг хонадонидаги кўплаб хизматкорларни назорат қилиш ва боғдаги юмушларни бошқариш машаққатини қўшинг. Яна нуфузли расмий тадбирларни ташкил этишни ҳам қўшинг. Юсуфнинг ишлари жуда оғир эди. Қисқача айтганда, Юсуфда ўзини оқлаш учун ҳеч қандай баҳона йўқ эди. Аслида, сенда ҳам шундай. Эҳтимол, сени ҳам ташлаб кетишгандир, уришгандир, сотиб юборишгандир, хонлик қилишгандир, соғлигинг ёмондир, кредит тарихинг қониқарсиздир ёки омадсиздирсан. Дўстларинг деярли қолмаган, камига қийин вазиятдан чиқиб кетишингни имкони деярли йўқ. Вақт ўтаверади, бедор тунлар давом этаверади ва бир куни кутилмаганда Пўтифардан (ёки унинг аёлидан) ғаройиб таклиф тушади. У сенга ўз ётоғининг калитини беради. Ёки дўстинг бирга ичиш учун ароқ узатади. Ҳамкасбинг эса гиёҳванд моддани. Ёки ҳисобларингни тўлаш учун ғазнадаги пулларни ишлатишинг ёки бўлмаса молиявий аҳволингни яхшилаш учун иш жойингдан қарз олишинг мумкин. Бундай вазиятларда ёзги ёмғирдан кейин чиқадиган бегона ўтлар каби ўзингни оқлаш учун турли баҳоналар топилаверади. Ҳеч ким ҳеч нарсани сезмайди. Қўлга тушмайман. Мен шунчаки оддий одамман. Кел, аниқлик киритиб оламиз. Миср – бу шакар эмас. Бу ҳақда баҳслаша олмайсан. Бироқ, Миср аҳмоқона қарорлар чиқаришинг учун қулай жой бўлиши мумкин. Афсусланишга олиб келадиган қарор чиқариб, муаммони чигаллаштирма. Юсуф жуда эҳтиёткор эди. Пўтифарнинг хотини унга хўрак ташлаганида “у рад этди” (8 оят). У бу аёлга имкон ҳам эътибор ҳам бермади, у билан дилдан суҳбатлашмади ва унга ҳеч қандай умид ҳам бермади. “…Юсуф рад қилиб, у билан бўлмади” (10 оят). Юсуф ўзининг телефон экранида Пўтифарнинг хотинини рақамини кўрганида, унга жавоб бермади. Аёл унга юборган хабарларига ҳам эътибор бермади. Аёл унинг хонасига кириб келганида эса, Юсуф хонадан чиқиб кетарди. Юсуф ўлат касаллигидан қочгандек, бу аёлдан қочиб юрди. “…(Пўтифар) ҳамма нарсасини менинг қўлимга топшириб қўйди…” – деди Юсуф (8 оят), шунинг учун хўжайининг хотини билан ётиш унга қарши гуноҳ қилишни билдирарди. Ишон, ҳозирги пайтда бундай ҳолат жуда камдан-кам учрайди. “Томонларнинг ўзаро розилигига кўра” ва “жинсий ҳуқуқ” каби иборалар ҳукм сурувчи замонивий жамиятда айрим одамларнинг аҳлоқсиз ҳатти-ҳаракатлари бошқаларнинг ҳаётини барбод қилишини унутиб қўямиз. Бир неча йиллар олдин бир дўстим шундай маслаҳат берганди: “Жинсий аҳлоқсизлигинг ҳаётига ёмон таъсир қилиши мумкин бўлган инсонлар рўйхатини тузиб чиқ”. Мен унинг маслаҳатига амал қилиб, рўйхат туздим ва вақти-вақти билан бу рўйхатни ўқиб тураман. “Деналин. Уччала қизим. Куёвим. Ҳали туғилмаган набираларим. Қачондир китобларимдан бирини ўқийдиган ёки маърузаларимдан бирини эшитадиган инсонлар. Нашриётдаги ҳамкасбларим. Жамоатимизнинг хизматчилари”. Бу рўйхат менга бир маротаба жинсий аҳлоқсизлик қилиш бу инсонларнинг ишончини бир умрга йўқотишга арзимаслигини эслатиб туради. Оталар атайлабдан ўз фарзандини қўлини синдириши мумкинми? Албатта, йўқ. Ҳар бир инсонда ҳам бундай аҳлоқсиз фикр бўлиши табиий. Лекин агар сиз хиёнатга йўл қўйсангиз, фарзандингизга унинг қўлини синдиргандан ҳам кўпроқ азоб берган бўласиз. Оналар ўз фарзандини қишда кўчада ухлашларига йўл қўйган бўлармиди? Ҳеч қачон. Бироқ агар сиз ишқий муносабатга йўл қўйсангиз, фарзандингизга арктика аёзидан ҳам кўпроқ совуқлик ва зулмат келтирган бўласиз. Сиз, бўйдоқ йигитлар ва турмушга чиқмаган қизлар, Муқаддас Каломни ҳақоратлаган ёки хочни масхара қилган бўлармидингиз? Бироқ, никоҳдан олдин жинсий алоқага киришиш орқали Худонинг муқаддас қонунларидан бирини қўпол равишда бузган бўласиз. «Наҳот билмасангиз?! Қалбингизда маскан қилган Муқаддас Руҳни Худо сизларга берган. Танангиз Муқаддас Руҳнинг маъбадидир…» (1 Коринфликлар 6:19). Ҳар қандай ҳатти-ҳаракатларимизнинг оқибатлари бўлади. Юсуф шаҳватдан кўра садоқатни афзал кўрди. У ўз хўжайинига ҳурмат кўрсатди… Ва ўз Эгаси бўлган Худога ҳурмат кўрсатди. Юсуфнинг асосий истаги Уни мамнун қилиш эди. “…Қандай қилиб мен шу қадар қабиҳлик қилиб, Худога қарши гуноҳ қиламан?!” (Ибтидо 39:9). Юсуфнинг сенга берган сабоғи ҳайратланарли даражада оддий: Худога мақбул бўлган ишни қил. Ишдаги ҳамкасбларинг ишдан кейин эркаклар клубига боришмоқчи. Қандай йўл тутиш керак? Худога мақбул бўлган ишни қил. Йигитинг кечқурун сени ўз уйига шампан виноси ичишга таклиф қиляпти. Унга қандай жавоб бериш лозим? Худога мақбул бўлган ишни қил. Дўстларинг сени наша чекишга таклиф қилишди; синфдошларинг имтиҳонда қандай найранг қилишни ўргатишди; интернет эса кенг кўламда порно сайтларни намойиш қиляпти. Сен ўзингга савол бер: “Қандай қилиб Худога мақбул келган йўлни танлашим мумкин?” “Муносиб қурбонликлар келтиринг, умидингизни Эгамизга боғланг” (Забур 4:6). Азобли никоҳ романтик ҳисларни уйғотмайди, гиёҳванд моддалар билан боғлиқ муаммолар кўпроқ дозадаги гиёҳванд моддаларга, қарзлар эса янги кредитларга сабаб бўлади. Аҳмоқлик аҳмоқликни тўғриламайди. Янги муаммо чиқариш билан эскисини бартараф қила олмайсан. Худога мақбул бўлган ишни қил. Шундай қилсанг, ҳеч қачон хатога йўл қўймайсан. Томас буни ўз тажрибасидан билган. Унинг бошидан кечирганлари кўп томондан Юсуфнинг ҳикоясига мос келади. У 1899 йилда дунёга келган бўлиб, отаси жамоатда чўпон, онаси эса жамоатда пианиночи бўлиб хизмат қиларди, шунинг учун ҳаётининг илк куниданоқ мусиқа олами уни қамраб олганди. У ўн икки ёшидаёқ Олис Жанубдаги афро-америка жамиятининг джаз композицияларини маҳорат билан ижро қила оларди. Ўсмирлик вақтида у Филадельфияга, кейинроқ Чикагога бориб, ертўлаларда жойлашган барларда мусиқа чалиб юрди. Аста-секин эътиқодини йўқотиб, виждонига қулоқ солмади ва ёшлигидаги масиҳий эътиқодидан воз кечди. Томаснинг қобилияти унинг олдидаги барча эшикларни очди, бироқ виждон азоби унга тинчлик бермади. Тунлари бир шаҳардан бошқасига кўчиб юриш охири унинг жонига тегди. Оила аъзоларидан бири уни Худога қайтишга даъват қилди ва йигирма бир ёшида Томас бу даъватга ижобий жавоб қайтарди. Худо билан қайта ярашиш ҳиссини туйиб, кейинроқ шундай ёзган: “Мен тил билан ифодалаб бўлмайдиган қувончга тўлдим: қалбим илоҳий ҳисларга тўлиб тошди; Худонинг жамоатида ажойиб қўшиқчи ва хизматчи бўлиш имконияти ҳақидаги хаёллар қалбимни ларзага солди”(2). Ёш Томас ўзини Худони улуғлайдиган куйлар басталашга бағишлади. Сажда ҳамда олқишлашда ритм ва блюз услуби қўлланила бошлади, натижада руҳиятни кўтарадиган, шу билан бирга масиҳийча рақсбоп мусиқий янги йўналиш пайдо бўлди. Томас Чикагодаги жамоатларнинг бирида олқишлаш гуруҳи етакчиси бўлди. Йигирма олти ёшга тўлганида ҳаётидаги муҳаббатини учратди ва уйланди, кейин нашриёт уйига асос солди ва жамоат ансамбли ҳамда хор гуруҳи Миллий уюшмаси раҳбари бўлди. Томас Махалия Жексон* каби буюк масиҳий қўшиқчилар билан бирга ҳамкорлик қилди. 1932 йил. Томаснинг ҳаётида Худонинг марҳаматлари дарё бўлиб оқди; турмушидан бахтиёр, хизматлари кучайди, яқинда тўнғич фарзанди туғилади. Айтишади-ку, яша ва қувон. Лекин унинг шамолдек елиб кетаётган кемаси бирдан саёзликка ботиб қолди. Бир оқшом Сент-Луисда томомшабинлар олдида чиқиш қилганидан кейин Томаснинг қўлига шошилинч телеграмма келтиришди, унда шундай ёзилганди: “Ҳозиргина рафиқангиз оламдан ўтди”. Рафиқаси туғруқ вақтида оламдан ўтганди. Томас Чикагога, ўз уйига шошилди. Эртаси куни янги туғилган ўғли ҳам вафот этди. Мусиқачи чуқур тушкунликка тушиб қолди. У одамлардан ўзини четга олди, Худодан хафа бўлди. “Мен шунчаки ўзимга яхши таниш бўлган жаз оламига қайтишга қарор қилдим, чунки Худо менга ноҳақлик қилганди. Ортиқ Унга хизмат қилишни, руҳий мадҳиялар басталашни истамасдим”(3). Ўзини одамлардан олиб қочгани туфайли Томаснинг ғазаби тарқамаган ва ҳануз тушкунликда эди. Лекин унинг бир дўсти унга нима кераклигини биларди ва уни яқин атрофдаги мусиқий мактабга олиб келди. Ўша куни кечқурун, қуёш ботган пайтда Томас фортепиано олдига келиб ўтирди ва куй чалиб… ибодат қила бошлади. У қалбида борини Худога тўкиб соларди, ўшанда мана бундай ажойиб сўзлар дунёга келди: _____________________ *Махалия Жексон (1912-1972) – америкалик машҳур қўшиқчи, масиҳийча ва руҳий жанрда кўплаб замонавий мусиқалар яратган. Қўлингни бер, қадрли Худо, Токи мен тура олайин, Чарчадим, ожизман, ёлғизман, Тунлари бўронда қолдим, Кўрсат менга уйимни, Қўлингни бер, етакла, азиз Худо (4). Ўшандан буён Томас Дорси фортепиано қаршисига ўтирган оқшомни ва Худо унинг жароҳатланган қалбига шифо берганини бутун ҳаёти давомида гувоҳлик қилиб келди. У куй басталашда давом этди, жаҳонда энг машҳур масиҳий композитор бўлиб танилди ва уч мингдан ортиқ мадҳиялар муаллифига айланди (5). Буларнинг бари Худога қўлини чўзгани учун содир бўлди. Сен ҳам имилламай шундай қил. Азоб ва дардлар сени Худодан юз буришга ундайди. Енгил йўллар сени ўзига оғдирмоқчи бўлади. Лекин сен аҳмоқ ёки гўл бўлма. Худога мақбул бўлган ишни қил. Оз ҳам эмас, кўп ҳам эмас. Рулни буришдан аввал яхшилаб ўйлаб кўр. 5 БОБ. Э-ҲА, БУ БОР-ЙЎҒИ ТАЙЁРГАРЛИК ЭДИМИ? 1965 йилнинг 28 ноябр куни Говард Рутлежнинг қирувчи самолёти уриб туширилди. Учувчи парашютда сакради ва шимолий ветьнам ҳарбийларига асир тушди. Уни ўша заҳотиёқ Ханойдаги қамоқхоналардан бири – “Парчаланган қалблар меҳмонхонаси” га юборишди. Камера эшигини шарақлатиб ёпиб, занглаган қулфни ғийчиллатиб қулфлаганларида, мени чексиз ёлғизлик ҳисси қамраб олди. Мен 3,5 метр квадратли камеранинг муздек бетон полига ётдим. Бурним инсон ахлатининг бадбўй ҳидидан битиб қолди. Ёнимдан кичикроқ мушукнинг катталигича келадиган каламуш ўтиб кетди. Камеранинг деворлари, поли, ҳатто шифти ҳам ахлатга тўла эди. Эшикнинг устидаги, шифтга уланиб кетган кичкинагина дераза панжара билан қопланганди. Камера ўта совуқ ва қорним жуда оч бўлгани учун мушакларим қақшаб, бўғинларим оғрирди. <…> Ёлғизликка маҳкум қилинган инсонни қандай ожизлашиб қолиши ҳамда синишини тушунтириб бериш мушкул. Ўтириш ёки туриш, ухлаш ёки бедор бўлиш жуда тез жонингизга тегади. Камерада ҳеч қандай китоб, ҳеч қанақа қоғоз, журнал ёки газета йўқ. Фақат тўқ кул рангдан жигарранггача бўлган рангни ҳис қилишингиз мумкин ҳолос. Қуёш ботишини ёки ойнинг чиқишини, гуллар ёки ям-яшил ўтларни кўриш яна насиб қилгунича ойлар, ҳатто йиллар ўтиши мумкин. Ёлғизликка маҳкум қилинганингизда, ифлос камеранинг сукунатида қолганингизда ҳамда сассиқ ҳиддан нафас олишга мажбур бўлганингизда бор кучингизни ақлдан озиб қолмасликка сарфлайсиз.(1) Бизларнинг ҳеч биримиз ҳарбий асирларга мўлжалланган даҳшатли лагерларга тушмасмиз, бироқ ҳаммамиз қайсидир маънода асирликдан азоб чекамиз. • Бугун электрон почта орқали мактуб олдим. Унда яқинда она бўлган аёл учун ибодат қилишимни илтимос қилишган экан. Бу аёлга яқинда қизил бўрича ташхисини қўйишибди. У бедаво касалликка асир бўлишга маҳкум қилинганди. • Кеча биз аёли тушкунликка тушиб қолган киши билан қаҳва ичдик. Аёлининг касаллигидан у жуда чарчаган (қўлларига кишан солинган), шунинг учун айбдорлик ҳисси уни қийнарди (оёқларига кишан солинган). • Эллик йиллик биргаликдаги умргузаронликдан кейин дўстимнинг рафиқасида ҳотира йўқолиши сезила бошлади. Дўстим рафиқасидан машинанинг калитини олиб қўйишга мажбур бўлди, энди ҳар доим унинг ёнида бўлиб, унга ғамхўрлик қилди. Улар биргаликда қарилик гаштини суришга умид қилишганди. Уларда бу имконият бор, бироқ аёли бугун ҳафтанинг қайси куни эканини ҳам эслолмайди. Ҳар биримиз: “Худо қаёққа қараяпти? Нима учун У бундай азобларга йўл қўйди? Бундан нима маъни?” деб савол берамиз. Юсуф ҳам шу саволарни берган. Пўтифарнинг хотини Юсуфни васваса билан ётоғига олиб кира олмагач, уни куч билан жинсий алоқа қилдиришга ҳаракат қилди. Юсуф қочиб кетмоқчи бўлганида аёл унинг кийимидан ушлаб тортади ва уни йиртиб олади. Юсуф кийимдан кўра пок номини сақлаб қолишни афзал кўрди. Шунда Пўтифарнинг хотини қочиб кетган Юсуфга туҳмат қилди: эри уйга келганида тажовузнинг далили сифатида у эрига Юсуфдан йиртиб олинган кийимни кўрсатди. Пўтифар хизматкорни жинсий тажовуз қилишда айблаб, зиндонга ташлади. “… Шундай қилиб, Юсуф зиндонда қолаверди. Лекин Эгамиз Юсуф билан бирга бўлиб, унга марҳамат кўрсатарди. Натижада зиндонбоши Юсуфга илтифот қиларди” (Ибтидо 39:20, 21) Юсуф тушган зиндон замонавий қамоқхонага ўхшамасди, балки қоронғи ва зах ертўла бўлиб, у ерда қолдиқлар ва сасиган сув беришарди. Соқчилар Юсуфни камерага улоқтириб, орқасидан эшикни қулфлашди. Юсуф тушкунликка тушиб, деворга суянган ҳолда ерга ўтирди. “… (Мен) бу ерда зиндондаман, лекин ҳеч қандай айбим йўқ” (Ибтидо 40:15). Юсуф Пўтифарнинг хонадонида тинимсиз меҳнат қилиб, хўжайинига кўп фойда келтирганди. Унинг меҳнати туфайли уйдаги барча ишлар ўз вақтида бажарилар, хоналар ҳам топ-тоза бўларди. У янги ҳаётга кўниккан, Пўтифарнинг хотинини васвасаларига енгилмаганди, лекин булар учун қандай мукофот олди? Зиндонга ташланганида муддатидан олдин озод бўлишга умиди ҳам йўқ эди. Қачондан бери яхши ҳулқи учун инсон қамоққа ташланадиган бўлди? Жавобини билишни истайсанми? Ибтидо 3 бобда ёзилган воқеалар содир бўлгандан бери, яъни бу оламга гуноҳ кириб келгани тасдиқланганидан бери. Йўлдан озган фаришта Люцифер қиёфасида ер юзига буюк ёвузлик кириб келган. Иблис “шердай бўкириб, бировни ютиб юбориш учун изғиб юраркан” (1 Бутрус 5:8), у солиҳ инсонларга жиддий муаммолар яратишга ҳаракат қилади. Ҳудди Павлус билан бўлганидек, ҳушхабар тарқатувчиларни қамоққа ташлайди. Юҳаннога қилганидек, чўпонларни қувғинга дучор қилади. Лазарга қилганидек, Исонинг дўстларининг соғлиқларига шикаст етказади. Лекин унинг омадсизлиги шундай: иблиснинг зўр бериб қилган саъй-ҳаракатлари ҳар доим акс натижани беради. Қамоққа ташланган Павлус Янги Аҳд мактубларининг муаллифига айланди. Қувғин қилинган Юҳанно ваҳий кўради ва руҳий олам ҳақида ёзади. Лазарнинг қабри эса Масиҳнинг буюк мўъжизаларидан бири намойиш этилган жой бўлиб қолди. Қасддан қилинган ёвузликлар яхшиликка айланиб қолди. Балки охирги ибора қайта ўқилганида худди реклама сингари зерикарли ва алдамчи бўлиб кўриниши мумкин. Ишон, буни атайлаб қилмадим. Сен учун ногиронлик аравачасидан, бўш музлатгичдан ёки Хаста юракдан ёқимсизроқ нарса йўқ. Бу муаммолар аёзли шамолга қарши тоққа чиқиш билан баробар. Эҳ, бу қанчалар мушкул. Бироқ улар шунчаки тасодиф эмас. Худо вақти-вақти билан бошқармайди. У тасодифан ғалаба қилмайди. Бир кун тахтда ўтириб, кейинги куни уни тарк этмайди. “Эгамиз ниятини тўлиқ бажармагунча, Ўз ғазабидан тушмайди” (Еремиё 30:24). Сен тушган вазият сен учун оғир бўлиши мумкин, лекин Худо учун эмас. Худо сенинг бу вазиятингдан Ўз мақсади учун фойдаланишга қодир ва албатта шундай қилади. Юсуфнинг қамоққа ташланиши бунга яхши мисол бўлади. Бизнинг фикримизча, Миср зиндони Юсуфнинг ҳаётига қалин қора чизиқ тортди. Иблис буни зулмат кучларининг тўлиқ ғалабаси, деб ифодалаши мумкин эди. Зиндон эшиклари Юсуфнинг ортидан ёпилганидан кейин унинг бахтли келажаги ҳақида унутса ҳам бўларди. Иблис ўз ниятига етди. Ишонмаслигинг мумкин, лекин Худо ҳам ишонмайди. Унинг (Юсуфнинг) оёқларига занжир урилди, Бўйнидан темир халқа ўтказилди. Унинг сўзлари бажо бўладиган вақт келгунча, Эгамизнинг каломи Юсуфни синади (Забур 104:18, 19) Иблис тузган ёвузликни Худо синовга айлантиради. Муқаддас Калом синовлари доимо инсонни поклайди ва унинг қалбини тайёрлайди. Худди олов қимматбаҳо метални кераксиз қолдиқлардан тозалагани каби синов ҳам инсон қалбини кераксиз ва нопок нарсалардан поклайди. Забурчи шундай ёзади: Эй Худо, Сен бизни синадинг, Кумушни тозалагандай бизни тозаладинг. Бизни тузоққа йўлиқтирдинг, Елкамизга оғир юк ортдинг. Араваларни бошимиз узра юргаздинг, Олов, сувлардан биз кечиб ўтдик, Фаровонликка бизни олиб келдинг. Забур 65:10-12 Худо бизни инсонлар, қийинчиликлар ёки муаммолар орқали ҳар куни синайди. Бир зум тўхтаб, ўз ҳолатинг ҳақида ўйлаб кўр. Унда бугунги кун учун бирон синовни кўряпсанми? Йўлда бир неча соат тиқиқлинчда қолиб кетдингми? Об-ҳаво ноқулайлик туғдиряптими? Бўғимларинг азоб беряптими? Агар муаммоларга англашилмовчилик ёки оёқдан чаладиган кўнгилсизлик сифатида қарасак, оқибатда ғазабланиб, тушкунликка тушиб қоламиз. Лекин муаммоларга Худога улуғворлик келтирадиган, ўзимизга эса руҳан етуклик келтирадиган синов сифатида қарасак, ҳатто энг арзимас муаммо ҳам ўз маъносига эга бўлади. Икки кун аввал дам олиш куним жиддий синовга айланди. Деналин иккимиз бироз тортишиб қолдик. Уйимизни сотишимиз кераклигига келишиб олганимиздан сўнг риелтор борасида келиша олмай қолдик. Мени ўзимга яраша сабабларим бор эди, аёлимни эса ўзига яраша. Биз бу муаммони ҳар томонлама муҳокама қилиб кўрдик, бироқ бир-биримизни ишонтира олмадик. Бир сўз билан айтганда, биз жанжаллашиб қолдик ва бир-биримизга тескари қараб кетдик. Бизнинг жамоатимизда мунтазам равишда шанба кунлари хизмат олиб борилади. Хизматга бориш ва ваъз айтиш вақти келганида, Деналин билан юзаки Хайрлашиб, Худонинг хизматини бажо келтириш учун уйдан чиқдим. “Бу муаммони кейинроқ ҳал қиламиз”, - дедим аёлимга. Лекин Худо муаммони зудлик билан ҳал қилишга қарор қилди. Уйимдан жамоатгача бўлган масофа машинада кўпи билан беш дақиқалик йўл. Шу вақт мобайнида Худо ичимда виждон азобини уйғотишга улгурди. “Жамоатимда ваъз қилишдан аввал аёлинг билан ярашиб олшинг лозим эмасми?” Бу аёлимга қўполлик қилишда давом этишим ёки ундан кечирим сўрашим кераклигини аниқлаб олиш учун бир синов эди. Ўртамизда содир бўлган келишмовчиликни инкор этаманми ёки муаммони ҳал қиламанми? Синовлардан ҳар доим ҳам яхши ўтаман, деб мақтана олмайман, бироқ бу гал фаҳр билан ўтдим. Маъруза бошлангунича Деналинга қўнғироқ қилиб, қайсарлигим учун узр сўрадим ва кечиришини илтимос қилдим. Кейинроқ, ўша оқшомда риелтор борасида бир қарорга келдик ва биргаликда ибодат қилиб, бу мавзуга бошқа қайтмадик. Ҳар бир кун – навбатдан ташқари назорат, баъзан эса якуний имтихондир. Тақдирнинг кутилмаган ва қақшатгич зарбасидир: тушкунлик, Хасталик, бахтсизлик. Худди Юсуф каби қўлингдан келган барча ишларни қиласан. Ва худди у каби у ёки бу жазога маҳкум бўласан. Нима учун, дейсанми? Нима учун Худо Юсуфни зиндонга тушишдан сақлқаб қолмади? Эҳтимол, бунинг жавоби мана бу ердадир? “Ахир, имонингиз синалганда сизлар сабр-тоқат қилишни ўрганасилар. Бу ўзингизга ҳам аён. Ҳар қандай вазиятда сабр қилишни ўрганинглар, шунда етук, бекаму кўст, комил инсонлар бўласизлар” (Ёқуб 1:1-3). Болалигида Юсуф отасининг арзанда ўғли эди: ҳамма нарсаларда уни авайлаб, Ёқуб Юсуфни ёмон ўргатиб қўйганди. Ўз орзулари ҳамда шуҳратпарастликлари билан бўлишиш имкониятини қўлдан бермаган Юсуф ниҳоятда ўзига бино қўйган эди. Ҳатто Пўтифарнинг уйида ҳам у ёқимтойга айланди, жуда тез хизмат поғоналаридан юқорилади ва барчанинг диққат марказида бўлди. У осонликча муваффақиятга эришганди. Эҳтимол, мағрурликка ҳам. Бундай ҳолатда зиндонда маҳбус бўлиш Юсуф учун покланиш даври бўлган. Худо Юсуфни қандай муаммолар кутаётганини билиб, Ўз хизматкорини мустаҳкамлаш мақсадида бу кўнгилсизликдан фойдаланди. “Зиндонбоши зиндондаги ҳамма маҳбусларга қараб туришни Юсуфга юклаб қўйди, зиндонда бўладиган ҳамма ишларга Юсуф масъул эди” (Ибтидо 39:22). “Раҳбарларга бошқариш кўникмаларини ўргатиш” тренинги ҳақида икки оғиз сўз! Пўтифарнинг хонадонида Юсуф хизматкорларни ва меҳнаткаш қулларни бошқарган эди, зиндонда эса кўпчилиги камтар, ҳурматга сазовор ҳамда илтифотли бўлмаган маҳбуслар устидан назоратчи бўлган. Агар Юсуф бурчакка тиқилиб олиб, “Нимага шаъма қилаётганингизни биламан. Энди бирон кимга ҳатто бармоғимни ҳам қимирлатмайман”, деганида ҳам ҳайрон бўлмасдим. Лекин у шикоят ҳам қилмади, хафа ҳам бўлмади, аксинча маҳбусларни бошқаришга тайёр эканини намойиш қилди. Юсуф фиръавннинг собиқ соқийси ҳамда новвойига катта саҳоват кўрсатди. Бир куни тонгда уларни чуқур қайғуга ботган ҳолда кўриб қолди, аслида уларга эътибор бермаса ҳам бўларди. Унинг нима иши бор улар билан? Улар қайғурадими, хафа бўладими, унига барибир эмасми? Лекин Юсуф уларга қизиқиб қолди. Юсуфнинг бу сўзлари унинг зиндонда айтган илк сўзлари эканини ёзма исботи ҳисобланади, лекин унинг кўнгилчан инсон эканини ифодалайди: «Нимага бугун жуда ғамгин кўринасизлар?» (Ибтидо 40:7). Акалари хоинлик қилиб, уни қул қилиб сотиб юборган бўлса ҳам, ноҳақ зиндонга тушган бўлса ҳам Юсуф ҳануз инсонларга бефарқ эмасди. Сенингча, тез орада инсониятни очликдан қутқариш учун улкан ишларни амалга оширадиган инсон учун бундай азоблар адолатданми? Бироқ Худонинг сабоқлари бу билан тугамади. Соқий ҳам новвой ҳам кўрган тушларидан ташвишда эдилар. Соқий тушида ток дарахти ва унинг учта новдасини кўрганди; у тушида узумнинг шарбатини сиқиб фиръавннинг қадаҳига қуйибди. Новвой ҳам бошида учта нон саватини олиб кетаётганини, қушлар эса нонларни чўқиётганини тушида кўрганди. Иккаласи ҳам тушларини таъбирини эшитиш учун Юсуфга мурожаат қилишди, Юсуф эса тушларнинг таъбирини Худодан олди. Лекин таъбирларни улар билан бўлишишни истайдими? Охирги марта шундай қилганида уни қуриган сардобага ташлашган эди. Бундан ташқари, у олган вахийнинг фақат 50 фоизигина хушхабар бўлиши мумкин эди. Бундай вахийни уларга айтиш керакми? Фиръавннинг ҳузурида Худонинг сўзларини аниқ айтишга журъат қила оладими? Бу синов эди ва Юсуф бу синовдан ўтди. У соқийга хушхабарни айтди («уч кун ичида фиръавн сени озод қилиб, олдинги мансабингга қайтаради»). Улардан бирини ҳаммасини бошидан бошлаш имконияти, иккинчисида эса қатл қилиниш тақдири кутиб турган эди. Синов, синов, синов… Юсуф банди қилинган жой қамоқхона бўлиб, заҳ хиди анқиб турарди, лекин агар Юсуф тушган бу жой қандай номланишини фаришталардан сўрасанг, улар жўр бўлиб, шундай жавоб берган бўларди: «Юсуф ҳарбий хизматдаги «махсус тайёргарликдан» ўтди». Сенинг бугунги аҳволинг худди кўниктириш марказидаги ҳолатга ўхшайди, касалхонанинг иси келади, лекин агар фаришталардан сўрасанг, «сен махсус тайёргарликдан ўтмоқдасан», деган жавобни эшитасан. Худо сени унутгани йўқ. Аксинча, У сени Ўзининг машғулотлари учун муносиб кўрди. Ибронийча “синамоқ” феъли “диққат билан текшириш, разм солиш, танлаш” феълидан олинган (2). Худо сенинг азобларингга эътибор бермаяпти, деган фикрни миянгдан чиқариб ташла. Йўқ, У сендан кўзини узгани йўқ, эртанги кунда қилиниши лозим бўлган ишларни кўриб, бугунги кундаги шароитдан синов сифатида фойдаланиб, сени эртанги кун учун тайёламоқда. Унинг бундай йўл тутишга ҳаққи борми? У – Кулол, биз эса – лоймиз. У – Чўпон, биз – қўйлармиз. У – Боғбон, биз эса – новдамиз. У – Устоз, биз эса – шогирдлармиз. Унинг таълимотига ишон. Сен буни уддалайсан. Агар Худо маҳбусни президент даражасига кўтаришга қодир бўлса, сенинг “умидсиз” вазиятингдан қандайир яхши нарса яратишга қодир эмас, деб ўйлайсанми? Унутма, ҳамма синовлар ўткинчи. Уларнинг чегараси бор. “Шунинг учун хурсанд бўлинглар! Сизлар турли синовлар туфайли вақтинча қийналяпсизлар…” (1 Бутрус 1:6). Синовлар абадий давом этмайди, чунки бизнинг ердаги умримизнинг чегараси бор. “Ахир, биз кечагина туғилганмиз, … ҳаётимз ҳам соядек ўтиб кетади” (Аюб 8:9). Айрим синовлар бу дунёдаёқ ўтиб кетади, бироқ барча синовлар қиёматда барҳам топади. Ҳозирча эса Юсуфдан намуна оламиз. Худо бизни машқ қилдиришига имкон берамиз. У топшириқларни қандай бажараётганимизни кузатиб туради, агар биз кичик ишда Унга содиқ бўлсак, У бизга каттароқ ишларни беради (Матто 25:21 га қара). Фиръавн саройида иш бошлашидан олдин Юсуф ошхонада ҳам, зиндонда ҳам ўзини кўрсатди. У бутун бошли халқнинг ғамини ейишдан олдин новвой ҳамда соқийга эътибор қаратди. Яхши ишнинг мукофоти – аввалгидан ҳам яхшироқ ишлашдир. Катта ютуқларга эришишни орзу қиласанми? Кичик ишларда ўзингни кўрсат. Қатъийлигингни намойиш қил. Дангасалик қилма. Шикоят қилма. Майли, бошқалар қамоқнинг қоронғи бурчакларида ётаверсин, лекин сен ётма, чунки Худо Ўз хизматчиларини қандай таёрлаши сенга маълум. Бугун ҳибсда бўлган инсон эртага бош вазир бўлиши мумкин. Шунинг учун топшириқни олдингми, уни бажаришга кириш. Бошқаларнинг азобларини кўриб туриб, юз ўгирма. Агар Юсуф фиръавн аъёнларининг юзидаги ташвишга эътибор бермаганида нима бўларди? Агар у ўз ташвишларини ўйлаб, бошқаларга эътибор бермаганида нима бўларди? Унда Худо уни қамоқдан қутқарган бўлармиди? Буниси маълум эмас. Лекин шуниси аниқки, Юсуфнинг юмшоқ қалби қамоқнинг эшикларини очди, чунки соқий у ҳақда фиръавнга сўзлаб берди. Худо азобларни эътиборсиз қолдирмайди. Синов даври – ўзинг учун эмас, яқинларинг учун хизмат қилиш давридир. Ўзингга ачинишни бас қил. Худо атрофингга қўйган инсонларни сев. Уларга Худонинг хушхабарини айт ва сенинг машаққатларинг улар учун гувоҳликка айланади. “…Худо бизга тасалли беради. Шундай экан, биз ҳам азоб чекаётган инсонга тасалли бера оламиз. Худо бизга берган тасалли билан уни овунтира оламиз” (2 Коринфликлар 1:4). Сен фарзандини ёлғиз тарбия қилувчилар ёки меҳнатга лаёқатсиз умр йўлдошига ғамхўрлик қилувчилар курсига аъзо бўлмагансан, тўғрими? Йўқ, буни Худо Ўз қўлига олди. У иблиснинг ёвуз ниятларини олиб, ўқув курсига киритди. Нима учун? У сенга ўргатганларини бошқаларга ўргатишинг учун. Сенинг азобларинг улар учун сенинг хабаринг бўлиши мумкин. Боб Бенсон ўзининг “Уйда кўришгунча” (See You at the House) китобида келтирган суҳбат менга жуда ёқади. Унинг дўстларидан бири юрак ҳуружига учрайди. Аввалига дўсти уни вафот этади, деб ўйлайди, лекин унинг бахтига дўсти нафақат тирик қолди, балки тузалиб ҳам кетди. У жарроҳлик амалиётини бошидан ўтказганидан бир неча ой ўтиб, шу суҳбат бўлиб ўтди: - Хўш, юрак хуружи қандай экан? - Ўлиб қоламан, деб ўйлаган эдим. - Яна бир марта шундай бўлишини истармидинг? - Йўқ! - Кимгадир буни бошидан кечиришни маслаҳат берасанми? - Албатта йўқ. - Олдингидан кўра ҳаётингни қадрига етадиган бўлдингми? - Ҳа, албатта. - Нелл иккалангиз бир умр ажойиб жуфтлик бўлгансизлар. Ҳозир эса янада яқинроқ бўлдинглар, тўғрими? - Ҳа. - Яқинда неварали бўлдинг, деб эшитдим? - Ҳа. Сенга унинг суратини кўрсатдимми? - Инсонларга бўлган муносабатинг ўзгардими? Уларга нисбатан эътиборлироқ ва меҳрибонроқ бўлдингми? - Ҳа. - Эҳтимол, Худога ўзинг ўйлагандан ҳам яқинроқ бўлиб қолгандирсан? - Ҳа. - Хўш, юрак хуружи қандай экан? (3) “Қайси гуноҳим учун, Худойим?” деб сўраш ўрнига, “Нима учун, Худойим? Бундан нима ўрганишим мумкин?”, деб сўра. “…Эгамизнинг буюклигини, қудрати ва ажойиботларини… унутманглар” (Қонунлар 11:2). Худодан аҳволингни яхшилашини сўраш ўрнига, шу вазиятдан фойдаланиб, сени ўзгартиришини сўра. Ҳаёт – топширилиши зарур бўлган имтиҳондир. Шундай экан, нима учун бу имтиҳонни имкон қадар яхшироқ топширишга ҳаракат қилмаслигимиз керак? Биз биламизми – йўқми, хоҳлаймизми – йўқми, Худо ҳар биримизнинг юрагимизда ишлайди, “Ҳа, У инсонга ғам келтириб, озор беришни ҳуш кўрмайди” (Марсия 3:33). У бизнинг азобларимиздан роҳатланмайди, балки муваффақиятларимиздан қувонади, “Худо сизларнинг ҳаётингизда бошлаган эзгу ишини Исо Масиҳ келадиган кунгача битиришига аминман” (Филиппиликларга 1:6). У ҳаммасини уддалайди. Уддалай олмай қолиши мумкин эмас. “У Ўзининг манзур мурод-мақсадини Исо Масиҳ орқали” сенда бажо келтиради (Ибронийлар 13:21). Ҳар қандай муаммо – у катта ёки арзимас бўлишидан қатъий назар, сени келажак учун тайёрлашга қодир. Ховард Рутлеж вьетнамдаги ҳарбий асирлар лагерида ўтказган вақтларини ўзи учун ўта фойдали вақтлар, деб ҳисоблайди. У шундай ёзади: Ўша узоқ муддатли асирликда мен ҳаётимни мулоҳаза қилишимга тўғри келди, муҳим нарсаларни аҳамиятсизларидан, арзийдиганларини арзимайдиганларидан ажратиш орқали ўзимни янча енгил ҳис қилдим. Тез орада руҳий очлигим гамбургер ва стейкка бўлган эҳтиёжимдан ҳам ошиб тушди… Қалбимнинг мендаги ҳеч қачон ўлмайдиган қисми ҳақида билишни истадим. Мен Худо ҳақида, Исо Масиҳ ҳақида, жамоат ҳақида гаплашишни истардим… Ҳаётим Худосиз қанчалар бўш эканини англаб етишим учун қамоқ менга асқотди. 31 август, азобларимнинг йигирма саккизинчи куни ниҳоясида мен фарзандларим борлигини эсладим, бироқ уларнинг нечта эканини эслай олмадим. Унутиб қўймаслик учун Филлис исмини қайта-қайта такрорлардим. Фақат тирик қолишим учун куч беришини сўраб ибодат қилардим. Йигирма саккизинчи куни тунда агар бу даҳшатлардан омон қолиб, уйга қайтиб борсам, биринчи якшанба куниёқ Филлис ва болалар билан бирга жамоатга боришга ва Исо Масиҳга бўлган эътиқодимни эълон қилишга Худога ваъда бердим. Бу тирик қолиш учун Худо билан тузилган сулҳ эмасди. Аксинча, узоқ ойлар чуқур мулоҳаза қилиб, берилган ваъда эди. Мен Худога ва имонлилар билан мулоқотга муҳтож эканлигимни англаб етишим учун қамоқ ва азобли соатлар менга асқотди. Худога ваъда бериб, тонггача тирик қолишга куч бериши учун ибодат қилдим. Қамоқхонанинг эшиги остидаги тешикдан тонг нури хонамга кириб келганида, меҳрибонлиги учун Худога миннатдорчилик билдирдим. (4) Қийинчиликларга ҳаётингдаги тўсиққа қарагандек эмас, балки ҳаётга тайёргарлик, деб қара. Ҳаёт йўлинг осон бўлади, деб ҳеч ким ваъда бермаган, бироқ Худо бу тартибсизликни бир зумда яхшиликка айлантиради. “Сизларнинг муаммоларингиз – бу, жазо эмас, бу тарбия – фарзандларга бериладиган одатий амалиётдир… Худо манфаатимиз учун бизни тарбиялаб, Ўзининг муқаддас ҳаёти учун тайёрлайди” (Ибронийларга 12:8, 10). 6 БОБ. ХУДО ҲАРАКАТ ҚИЛГАНДА КУТИБ ТУР Мана мен касалхоналарнинг бирида кутиш залида ўтирибман. Рўйхатга оладиган ходим мен исмимни ва суғурта рақамимни сўраб олиб, курсини кўрсатди: - Марҳамат, ўтиринг. Шифокор бўшаганда сизни чақирамиз. Мен атрофга назар солдим. Ухлаб қолган чақалоғини қўлида ушлаб бир она ўтирибди. Костюм кийган эркак “Time” журналини варақлаб ўтирибди. Газета ушлаб олган хоним эса қўлидаги соатига қараб, ҳўрсиниб қўяр ва бу ердаги барча инсонлар қилаётган ишни қиларди: яъни кутарди. Кутиш зали – қабул қилиш ёки кўрик хонаси эмас. Аслида – бир томондаги деворга қатор ўриндиқлар қўйилган залдир. Бу шифокорнинг хонаси ҳам эмас. Кўрик, ташхис қўйиш ва даволаш – буларнинг барини кутишимиз керак. Бу хонанинг вазифаси ўз номидан маълум: кутиш зали. Бу ерга келганлар ҳам ўз вазифаларини яхши англашади: кутишади. Биз бир-биримизни даволамаймиз. Мен ҳамширадан менга стетоскоп ёки тонометр беришини сўрамайман. Ёки ўриндиғимни газета ўқиб ўтирган аёлга яқинроқ суриб, ундан: “Айтинчи, яхши қиз, сиз қандай дорилар ичяпсиз?” – деб сўрамайман. Бу – ҳамширанинг иши, менинг вазифам – кутиш. Ҳозир ҳам кутяпман. Кутиш менга ёқади, деб айтолмайман, чунки ниманидир кутганингда вақт билан қандайдир ҳодисалар содир бўла бошлайди: Аляскадаги музликлар суриладиган тезликда секинлашади. Сонияни кўрсатадиган кўрсатгич худди атайлаб қилгандек, ёпишиб қолади ва одатдаги масофани босиб ўтиш учун сония эмас, нақ беш дақиқа сарфлаётгандек бўлади. Худди кимдир тўхташ тугмасини босиб, ҳаётни секинлаштирилган режимга ўтказиб қўйгандек таассурот уйғонади. Биз кутишни ёқтирмаймиз. Биз – “Қани тезроқ!” шиорига амал қиладиган авлодмиз. Манзилга тезроқ етиб бориш умидида йўлларда қаторларни алмаштириш, олдиндаги машиналар йўл бўшатиши учун чироқларни ўчириб ёқиш – бизнинг услубимиз. Ўн бир турдаги нарсаларни олиб, ўнтагача нарса олган ҳаридорларга хизмат кўрсатиш кассаси олдидан ўтиб кетмоқчи бўлган кишига ўқрайиб қараймиз, лекин бу ҳам бизнинг услубимиз. Телефонимизга мусиқа юклангунича ёки микротўлқинли печдаги қаҳвамиз исигунича сабрсизлик билан столни чертиб “Қани, тезроқ”, деб турамиз. Ўн дақиқадаёқ мушакларимизни шишириб олишни, гуручни эса ўттиз сонияда пишишини истаймиз. Шифокорга борганда ҳам навбат кутишни, йўлдаги тирбандликда кутиб қолишни, пиццани етказиб келишларини кутиб туришни ёқтирмаймиз. Худони ҳам кутишни ёқтирмаймизми? Бир дақиқа! Атрофингга назар сол. Биз қаерда эканимизни англаяпсанми? Бу сайёра – Худонинг кутиш хонаси. Анави ёш эр-хотинларни кўряпсанми? Улар фарзанди туғилишини кутишмоқда. Анави папка кўтарган болани кўряпсанми? У ўз резюмесини мамлакат бўйлаб тарқатиб чиққан, энди эса иш таклиф қилишларини кутяпти. Бўйнига занжир таққан анави қари аёл нимани кутаётганини сўраб кўр. Бева аёл сифатида мана бир йилдирки, ҳеч бўлмаса бир кунни йиғламасдан ўтказадиган кунни кутяпти. Кутиш… Худо қачон бизга ёрдам бериб, шифолашини кутяпмиз. Унинг келишини кутяпмиз. Биз қилинган ибодат ва жавоб олинган ибодат ўртасидаги кутиш ҳудудидамиз. Худонинг қабулхонасидаги мебелларни кўрган инсон бўлса, у ҳам Юсуфдир. Ибтидо Китобида у ҳақда ёзилганларни биз бир соатга қолмай ўқиб чиқишимиз мумкин, лекин у бу ҳодисаларни бир неча соат эмас, балки йиллар давомида бошидан кечирган. Ишончим комилки, у ҳақда ёзилганларни ўқиб чиқишга йигирма йиллар вақт керак бўлганида, бу ҳодисаларга ўзгача назар билан қараган бўлардик. 37–бобдан бошлаймиз, лекин уйда, қулай диванда ўтириб эмас, қуёш тушиб турадиган, ташландиқ сардоба ичида ўтириб ўқиймиз. Бундан кейин бир неча ой давомида 39–бобнинг биринчи оятини қайта-қайта ўқиймиз. “Юсуфни Мисрга олиб кетишди…” Дўтан билан Фива шаҳри орасидаги 750 мил масофани босиб ўтиш учун айнан шунча вақт юришган бўлса керак. Кейин кун бўйи, балки бир неча кун ёки бир неча ҳафта қул бозорида турган. Мана шу вақтга Пўтифарнинг хонадонида хўжайиннинг топшириқларини бажаришга ва Миср тилини ўрганиш учун ва хизматкорлар бошлиғи бўлиб ишлашга сарфлаган тахминий ўн йилни қўшинг. Чиқ-чиқ. Чиқ-чиқ. Чиқ-чиқ. Бегона юртда вақт жуда секин ўтади. Қамоқда эса вақт бутунлай тўхтаб қолганга ўхшайди. Ниҳоят, Юсуф соқийдан у ҳақда эслашини сўради. “…Ишларингиз яхши бўлиб кетганда, мени ҳам эслаб қўйинг. Сиз менга илтифот кўрсатиб, фиръавнга мен тўғримда эслатиб қўйинг: мени зиндондан чиқариб олсин” (Ибтидо 40:14,15). Соқий нима деб жавоб берганини тахмин қиламиз: “Албатта, имконият бўлиши билан сен ҳақингда фиръавнга айтаман. Мана кўрасан, тез орада бу ердан чиқасан”. Юсуф камерасига кириб, шошилганича нарсаларини йиғиштира бошлайди. Уни чақирганларида зиндондан чиқишга тайёр туришни ҳохлади. Бир кун ўтди. Икки кун ўтди. Бир ҳафта ўтди… Бир ой ўтди… Жимжитлик. Кейинроқ маълум бўлишича, “соқий Юсуфни эсламади, уни унутиб юборди” (23 оят). Муқаддас Калом саҳифасида бу оятни кейинги оятдан ажратиб турадиган масофа бир икки сантиметрни ташкил қилади, ўқиётган одам ҳам бу оятдан кейинги оятгача бор-йўғи сонияларни сарфлайди, бироқ мана шу кичкина оралиқ Юсуфнинг ҳаётида икки йилни ташкил этади. 41–боб шундай сўзлар билан бошланади: “Орадан икки йил ўтди. Бир куни фиръавн туш кўрди…” (1 оят). 2 йил! 24 ойлик сукунат, 104 ҳафталик кутиш, 730 кун мавҳумликда қолиш, 2191 марта бир хил суюқ ёвғон шўрва. Худодан бирон нима эшитиш учун 17520 соат бесамара уриниш. Сукунатдан бошқа ҳеч нарса эшитилмади. Тошбағир, ёвуз ва бефарқ бўлиб қолиш учун бу вақт етарли. Жуда кўп инсонлар арзимаган сабаблар туфайли ёки қисқа вақт ичида Худодан юз ўгириб кетишади. Лекин Юсуф ундай қилмади. Зиндонда ўтказган минглаб кунларнинг бирида у зиндон эшиги олдидаги шовқинни эшитди. Баланд овоз билан буйруқ берилди: “Биз иброний болани олиб кетгани келдик! Фиръавн уни кўрмоқчи!” Юсуф ўтирган жойидан қараб, зиндон бошлиғи у томон шошиб келаётганини кўрди. Унинг юзи докадай оқариб кетган, титраган овоз билан: “Тез ўрнингдан тур! Тезроқ қимирла!” – деди. Унинг ортидан саройнинг икки соқчиси келарди. Юсуф Пўтифарнинг уйида ишлаган пайтларданоқ уларни танирди. Улар маҳбусни қўлидан ушлаб, зиндондан олиб чиқишди. Юсуф қуёшнинг нуридан кўзларини яширди, соқчилар қуршовида уни ҳовли орқали саройга олиб келишди. У ерда ҳам уни кўпгина хизматчилар қуршаб олишди. Кимдир унинг увада кийимларини ечди, бошқалар чўмилтирди, яна бошқалари соч-соқолини олишди. Кейин яна соқчилар қуршовида унга оппоқ либослар, оёқларига янги сандал кийдириб, тахт жойлашган хонага олиб киришди. Бир сўз билан айтганда, Юсуф фиръавн қабулида бўлди. Миср ҳукмдори тунда яхши ухламаган эди. Қўрқинчли туш унга тинчлик бермаганди. Ўшандагина у Юсуфнинг қобилияти ҳақида хабар топди. - Айтишларича, сен тушларни таъбир қила оларкансан. Менинг мунажжимларим балиқ каби гунг. Сен менга ёрдам бера оласанми? Юсуфнинг аввалги танишуви иккала сафар ҳам яхшилик билан тугамаганди: Пўтифарнинг хотини унга туҳмат қилганди, соқий ҳам уни унутганди. Иккала ҳолатда ҳам Юсуф Худонинг исмини эсга олганди. Эҳтимол, бу сафар ўз эътиқоди ҳақида айтмагани яхшироқдир? Лекин у бундай қилмади. “Мен тушингизни таъбирлай олмайман, деб жавоб берди Юсуф. Тўғри жавобни Худо сизга беради” (Ибтидо 41:16). Худо билан муносабатидан хурсанд бўлиб, Юсуф зиндондан чиқди. Зиндонда ўтказган вақтлар Юсуфнинг имонини синдира олмади, аксинча уни мустаҳкамлади. Сен ҳақингда ҳам шундай дейиш мумкинми? Эҳтимол сен қамоқда эмасдирсан, лекин бефарзанддирсан, ожиздирсан, дайдидирсан, ишсиздирсан, кучсиздирсан, ҳимоясиздирсиз, уйсиз ёки бепуштдирсан. Сен Худонинг кутиш хонасидасанми? Агар шундай бўлса, сен шуни билишинг керак: сен кутиб турганингда, Худо ҳаракат қилади. “…Менинг Отам шу кунгача Ўз ишини қилиб келяпти…” – деди Исо (Юҳанно 5:17). Худо ҳеч қачон қўл қовуштириб ўтирмайди. У ҳеч қачон ҳаракатдан тўхтамайди ва таътилга чиқмайди. Тўғри, дунёни яратишда еттинчи куни дам олган, лекин саккизинчи куни яна ишга қайтган ва ўшандан бери тингани йўқ. Сен қиладиган ишинг йўқлиги учун Худони ҳам бекорчи, деб ўйлама. Кўринишидан, 40–бобга келиб Юсуф ҳақидаги воқеалар узилиб қолганга ўхшайди. Қаҳрамонимиз кишанланган ҳолда. Поезд издан чиқди. Афтидан, воқеалар кутиш режимига ўтиб қолганга ўхшайди. Лекин Юсуф кутиб турганда, Худо ишлаётган эди. У керакли одамларни тўплаб, бўлғуси саҳнани тайёрлаётган эди: соқийни Юсуфнинг ихтиёрига берди; фиръавнни қўрқинчли тушлар билан ваҳимага солди; унинг мунажжимлари-ю фолбинларини ожиз қилиб қўйди; ҳаммаси тайёр бўлганида эса, Юсуфни катта саҳнага олиб чиқди. Сенинг ҳолатингда ҳам Худо худди шундай ишлайди. “Тўхтанг, билингки, Мен – Худоман…”, - деб ёзилганини Худонинг кутиш хонасидаги деворларда ўқиймиз. Хурсанд бўл, чунки Худо яхшидир. Ташвишланма, чунки У мудрамайди. Хотиржам бўл, чунки Худо ишламоқда. Исроил халқига Худо Мусо орқали нима дегани ёдингдами? “Қўрқманг! Жойингизда тўхтаб, қараб туринглар. Ҳозир кўрасизлар, Эгамиз сизларни қандай қилиб қутқарар экан…” (Чиқиш 14:13,14). Каломда айтилишича, ўша пайтда Исроил халқи олдинда Қизил Денгиз тўлқинларини, орқаларида эса Миср жанг араваларининг шовқинларини эшитишган. Икки томондан ҳам ажал ҳамла қилиб турганди. Шундай пайтда хотиржам туриб бўладими? Ҳазиллашаяпсанми? Лекин бу ерда, аввал қул бўлган халқ кўра олмаган бир нарса бор: Худонинг қўли денгиз тубидан улар учун йўл очди, Худонинг нафаси туфайди денгиз суви иккига ажралди. Уларни қутқариш учун Худонинг Ўзи ҳаракат қилди. Исонинг онаси Марям учун ҳам Худо ишлади. Фаришта унга ҳомиладор бўлишини хабар қилди. Бу хабар унинг қалбидаги ҳисларни жунбушга келтирди. Бу қандай бўлиши мумкин? Одамлар нима деб ўйлайди? Юсуф нима дейди? Мана шу пайтда Худо Марямга яхши бўлиши учун ҳаракат қилди: Ўз мақсадини Юсуфга аён қилди; шоҳ халқни қайта рўйхатдан ўтказишни буюрди; ёш оилани Байтлаҳмга олиб келди. “Биз биламизки, Худони яхши кўрганларга ҳамма нарса яхшиликка хизмат қилади” (Римликлар 8:28). Муқаддас Калом бўйича, кутиш – ёмон ҳолатни таҳмин қилиш, ташвишланиш, Хавотирга тушиш, талаб қўйиш ёки назорат қилишга ҳаракат қилиш дегани эмас. Бироқ кутиш – ҳеч нима қилмасдан жим туриш дегани ҳам эмас. Калом бўйича кутиш – ибодат ва имон орқали бутун эътиборни Худога қаратишга бағишланган кучдир. Кутиш – “Сабрли бўлиш, Эгамизга мунтазир бўлиш” дегани (Забур 36:7). Буни қандай қилиш кераклигини Наҳимиё пайғамбар бизга кўрсатиб беради. Унинг китоби Қуддус деворларини қайта тиклаш учун қилинган ҳаракатларни тасвирлайдиган эсдалик китобига ўхшайди. “Шоҳ Артаҳшас ҳукмронлигининг йигирманчи йилида, Хислав ойида мен Шушандаги қалъада эдим. Шунда укам Хонин бошқа баъзи одамлар билан Яҳудо юртидан келди” (Наҳимиё 1:1,2). Улар нохуш хабар келтирдилар: душман муқаддас шаҳарнинг деворларини ер билан яксон қилди. Ҳатто дарвозалар ҳам ёқиб юборилди. Тирик қолган кам сонли яҳудийлар “оғир қайғу, шармандали аҳволда қолдилар” (3 оятга қаранг). Наҳимиё фалокатга қандай муносабат билдирганига эътибор беринг: у ибодат қилди. “Ё Раббий! Бу қулингнинг илтижоларини эшит. Сени ҳурмат - иззат қилишни хуш кўрадиган ҳамма қулларингнинг илтижоларига қулоқ тут” (11 оятга қаранг). Наҳимиё раҳм-шафқат уйғотишини сўраб, илтижо қилган “киши” Форс шоҳи Артахшас эди. Наҳимиё шоҳнинг соқийси бўлиб, бир кунда йигирма тўрт соат, ҳафтасига етти кун давомида унга хизмат қиларди. Албатта у вазифасини ташлаб, Қуддусга кета олмасди. Лекин ташлаб кетган тақдирда ҳам деворларни қайта тиклашга қурби етмасди, шунинг учун Худога илтижо қилиб, кутишга қарор қилди. 2-бобнинг 1–оятида у қанча вақт кутгани кўрсатилган: “Нисон ойида” Наҳимиё Қуддусни қайта қуриш учун шоҳдан рухсат олди. У қанча вақт кутди? Тўрт ой. Лекин ёдингизда бўлса, Наҳимиё шошилинч ёрдам сўраб илтижо қилганди: “Бу қулингнинг илтижоларини эшит”. Наҳимиёнинг илтижоларига Худо орадан тўрт ой (!) ўтиб жавоб берди. Кутишдан кўра, кутиш ҳақида ўқиш осонроқ. Кутиш мен учун осон эмас. Мен бир умр шошқалоқ бўлганман. Мактабга шошганимдан уй вазифаларимни чала бажарардим. Велосипедда пойга ўйнашни ёқтирардим, бу одатим йўқолмасидан машинага ўтирдим. Соатга қараш учун қўлимни айлантиришга кетадиган сонияларни тежаш учун ҳатто соатни қўлимнинг ички томонига тақишга одатланганман. Бу қанақа тентаклик! Қизиқ, шаббат кунига, яъни муқаддас дам олиш кунига амал қилган ҳолда, Худонинг Қадимги Аҳд амрларини ҳаёт маромида йигирма тўрт соатга секинлаштира олармидим? Шаббат куни менга ўхшаган тентаклар учун амр қилинган, чунки менга ўхшаганларга сен тўхтасанг ҳам ҳаёт тўхтамайди, деб ҳар ҳафта эслатиб туриш керак. Бу амр сенга қанчалик ёқади? “Ҳамма эркакларингиз ҳар йили уччала байрамда Исроил халқининг Худоси, Мен, Эгангиз Раббийнинг ҳузурига келиб сажда қилсин. Сизларнинг ерингиздан халқларни қуваман, чегараларингизни кенгайтираман. Ҳар йили уч марта Мен, Эгангиз Худога сажда қилишга келганингизда, сизларнинг мулкингиз бўлган ерни ҳеч ким босиб олмайди” (Чиқиш 34:23-24). Худо ваъда қилинган юртнинг эркакларини йилда уч марта ишларини тўхтатиб, Худога сажда қилишга боришларини буюрди. Худога сажда қилинадиган вақтда ҳар бир саноат ва тижорат корхоналари, таълим ва бошқарув идоралари ўзларининг муҳим ишларини тўхтатишган. Бугунги кунда шунга ўхшаш нарсани тасаввур қила оласанми? Унда мамлакатимиз бутунлай ҳимоясиз қолган бўларди. Лекин Худо Исроил халқига уларнинг ерларига ҳеч ким тегмаслиги учун ҳимоя қилишга ваъда берганди. Ҳатто ҳеч ким бундай фикр қилмаслигига ваъда берганди (“Ҳеч ким ерларингизга кўз тикмайди”). Танланган халқ бу қоидани ўзлаштириб олишлари учун Худо сафар қилишни йўлга қўйди: “Агар сизлар кутишни ўргансангиз, Менга ишонсангиз, Мен сизларга ғамхўрлик қиламан”. Дониёр шундай қилди. Муқаддас Каломдаги кутишларнинг энг буюкларидан бири сифатида Қадимги Аҳд пайғамбарининг ибодатларини олишимиз мумкин, у узоқ вақт давомида бутун диққатини фақат Худога қаратган эди. Унинг ватандошлари қарийб етмиш йил зулм остида яшадилар. Дониёр ибодат қилишни ўз зиммасига олиб, улар учун йигирма бир кун давомида гўшт, тансиқ таомлар ва шаробдан воз кечди. Ўзини Худога бағишлаган ҳақиқий инсон сифатида у азоб чекаётган халқини Худонинг олдида қатъий ҳимоя қилди. Жимжитлик. Фақат йигирма иккинчи куни руҳий ғалаба бўлди. Худонинг фариштаси Дониёрга зоҳир бўлиб, нима учун бунча узоқ қолиб кетгани сабабини айтди. Дониёрнинг биринчи куни қилган илтижоларини Худо эшитганди ва унинг олдига фариштани юборганди. “Дониёр, қўрқма! Сен ҳаёт лаззатларидан воз кечиб, хабар хусусида мулоҳаза юритишни бошлаган кунингдаёқ, илтижоларинг ижобат бўлган эди. Илтижоларингга биноан, мен олдингга келдим. Аммо Форс шоҳлигини ҳимоя қилувчи фаришта йигирма бир кун менга қаршилик қилди. Мен у билан жанг қилиб ҳаяллаб қолганим учун, бош фаришталардан бири бўлган Микойил менга ёрдамга келди” (Дониёр 10:12-13). Инсоний нуқтаи-назар билан қарасак, бу вақт давомида ҳеч нима содир бўлмаган. Юқорига отилган тош ерга қайтиб тушганидек, Дониёрнинг илтижолари ҳам манзилга етиб бормади. Лекин вазиятга руҳий томондан қарайдиган бўлсак, осмонда бўлаётган жангнинг гувоҳи бўламиз. Уч ҳафта мобайнида иккита фаришта аёвсиз кураш олиб боришган. Дониёр кутиб турган вақтда Худо ишлаган эди. Дониёр илтижо қилишни тўхтатиб қўйганда нима бўларди? Имонини йўқотганда ёки Худодан юз ўгирганда нима бўларди? Саволни бошқачароқ қўйсак тўғри бўларди: агар сен ибодат қилишни тўхтатсанг нима бўларди? Имонингни йўқотсанг ёки Худодан юз ўгирсанг нима бўларди? Ўтиниб сўрайман, ҳеч қачон ундай қилма! Сен учун бутун самовий лашкар жанг қиляпти! Мана шу лаҳзада тепангда ҳам атрофингда ҳам Худонинг кўринмас фаришталари аёвсиз жанг олиб бормоқда. Кутишда давом эт. Худодан умид қилганлар эса янгидан куч олади. Бургут сингари қанот қоқади, Улар югуриб чарчамайди, Юриб ҳам ҳеч толиқмайди. Ишаё 40:31 Ўз кучингни ва охиригача бориш учун қатъийлигингни янгилаб тур. Худодан роҳатлан ва У қалбингга ором беради. Кутиш хонасида қанча вақт ўтиришингдан қатъий назар, сен буни яхши уддалайсан. Сабр қил ва сени ғаройиб кутилмаган ҳадялар кутиб турибди. Бош Шифокор Ўз хонасидан чиқади, олдингга келиб, “унутма, сен бу ерда кутиб турганингда, Мен яқин атрофда бўламан”, - дейди. Ҳамма шифокорлар ҳам бунга қодир эмас, лекин сенинг Шифокоринг бунга қодир. Ва ниҳоят, У – буюк Шифокордир. 7 БОБ. МАСХАРАБОЗ Болалик хотираларимни майда тафсилотларигача айтиб беролмасам керак, чунки туғилган куни бўлган боланинг исмини эслай олмайман. Ўша пайт ёшим нечада бўлганини ҳам эслай олмайман, суратга кўра, саккизларда бўлсам керак, қандай ўйин ўйнаганимиз ҳам ёдимда йўқ, айниқса меҳмонга таклиф қилинган болаларнинг исмлари ҳам ёдимда йўқ. Фақат бир нарса, қўғирчоқ Масхарабоз ёдимда қолган. Бу қўғирчоқ кулгили бўлиб, ҳаво билан тўлдирилган нок шаклидаги резина Масхарабоз эди. Елкалари ва бўйи мен билан баробар эди. Унинг юзи ва қулоқлари чизилган, қўллари эса танасига маҳкамланганди. Масхарабоз қўғирчоқни тугмаси йўқ эди, лекин босилганда мусиқа таратарди, агар арқончага боғланган халқани тортсангиз, мусиқанинг шеърини айтмасди. Уни ўзига ҳос томони йўқ эди, фақат битта жиҳати бор эди, яъни уриб йиқитсангиз, дарҳол тик туриб оларди. Ҳар қанча урсангиз ҳам тебраниб яна тик уриб қоларди. Таёқ билан урасизми, бурнидан тортасизми ёки оёқ билан қорнига тепасизми, йиқилиб, дарров тик туриб қоларди. Шодиёнага йиғилган болаларнинг ҳаммаси Масхарабозни ерга қулатиш учун зарба кетидан зарбалар беришди, ҳар бир зарба олдингисидан кучлироқ бўларди. Бироқ ҳеч биримиз Масхарабозни нокаут қила олмадик. У 1969 йилги жаҳон сериясидаги* “Mets” дан ҳам тезроқ ўрнидан турарди. У кучли эмасди, шунчаки ҳаво билан тўлдирилганди. У ўзини ҳам олиб қочмасди, ҳимоя ҳам қилмасди. У бизни ўз гўзаллиги билан ёки донолиги билан лол қолдиришга уринмасди. У оғзи қизилга, нимчаси сариққа бўялган оддий Масхарабоз эди. Унда бўлган энг муҳим жиҳат – оёқда мустаҳкам туриш эди. Унинг сири нимада эканини билишни истармидинг? Ахир ҳаёт бизга зарбаларини дўл каби ёғдиради: ўнгдан айланма зарба – рад қилиниш, тўғридан зарба – яқин инсонни йўқотиш. Душман белдан пастга зарба беришдан уялмайди. Бошимизга тушадиган муаммолар бизни эсанкиратиб қўяди. Ҳаёт эмас, зарбалар бизни довдиратиб қўяди. Баъзилар жағига тушган бундай зарбадан кейин қайтиб ўринларидан турмайдилар ва калтакланган, ҳолдан тойган ва жароҳатланган ҳолда қолаверадилар. Яъни бутунлай накаутга учрайдилар. Ўша пайтда бошқалар худди Масхарабоз қўғирчоққа ўхшаб, оёқда тик турадилар. _________________________________ *Жаҳон серияси – Бейсбол бўйича Олий лиганинг ҳал қилувчи ўйини. 1969 йилда “New York Mets” жамоаси “Baltimore Orioles” жамоасини 4:1 ҳисобида енгиб, ғолиб бўлган Мисол учуни, Юсуфни олайлик. Ўсмир бола юрадиган қўғирчоққа ўхшарди. Ғазабланган акалари уни қул қилиб сотиб юборишган, Пўтифарнинг хотини унга туҳмат қилиб, зиндонга қаматган, соқий ваъда бериб, икки йилгача эсламаган. Юсуф довдираб қолган, лекин йиқилмаган. (“Рокки” фильмидаги мусиқа янграйди). У Худонинг қудрати билан оёққа туриб, фиръавн ҳузурида туради. Фиръавн Мисрнинг ягона ҳукмдори – вазирлар маҳкамаси ва конгресснинг раҳбари ҳам ўзи эди. Оғзидан чиққан ҳар бир сўз шу заҳоти бажарилар эди. Берган кўрсатмаси шу ондаёқ фармонга айланарди. Хонага кириши билан атрофдагиларнинг барчаси унга таъзим қилишарди. Лекин ўша куни фиръавн ўзини қудратли деб ҳис қилмади. Одатдаги фиръавнни тасаввур қилайлик: белдан юқорида кийимлари йўқ, жағи йирик, кўкрак мушаклари бироз бўртиб чиққан, лекин ўрта аср монархи учун етарли даражада бақувват. Елкасида ёқага ўхшаган тақинчоқ, бошида конус шаклидаги тож, кобрани эслатувчи қайирма қалпоқ. Жағига ингичка соқол қўйган, кўзларининг юқори ва пастки қисмига бодом шакли берилган. Бир қўлида таёқ, иккинчи қўлига жағини қўйиб турибди. Хизматкорлар уни мақташяпти. Қўл узатса етадиган жойда анжир ва ёнғоқ солинган таомлар турибди. Лекин фиръавн оч эмас, фақат қовоғини солиб ўтирибди. Унинг атрофидагилар ташвишга тушиб, бир-бирларига пичирлашади. Фиръавннинг кайфияти бўлмаган пайтда, ҳамма эҳтиёт бўлиши керак. Тунда кўрган туши сабабли ҳам фиръавннинг кайфияти йўқ эди. Аввалига унинг тушида Нил дарёсидан чиққан сигирларни кўради, сигирлар дарёдан чиқиб, қирғоқдаги ўтларни ея бошлабди. Сигирларнинг еттитаси худди “Chick-Fil-A”* ресторанлари тармоқларининг реклама баннерларига чизилган суратдек семиз ва соғлом эди. Семиз сигирлар яйловда ўтлаб юрганида, орқадан озғин еттита сигир чиқиб, уларни еб қўйди. Фиръавн совуқ терга ботиб, уйғониб кетди. Бир неча дақиқадан кейин бироз тинчланиб, фиръавн яна уйқуга кетди. Лекин иккинчи туш ҳам уни ташвишга солди. Етти бош тўлиқ ва етилган бошоқни бошқа етти бош пуч бошоқлар еб қўйган эди. Бу икки туш бир-бирига жуда ўхшаш бўлиб, қандайдир даҳшатли нарсанинг етти вакили ажойиб нарсанинг етти вакилини йўқ қилганди. ____________________________ *“Chich-Fil-A” – йирик фаст-фут ресторанлар тармоқларидан бири бўлиб, товуқ гўштидан таом тайёрлашга иҳтисослашган. “Eat More Chicken” (“Кўпроқ товуқ гўшти енг”) рекламаларида ғаройиб сигирлар меҳмонлардан товуқ ейишларини сўрашади. Фиръавн уйғониб, кўнгли ғаш бўлди. Маслаҳатчиларини чақириб, кўрган тушини ва бошқа сигирларни еб қўйган ориқ сигирлар ҳамда етилган бошоқларни еб қўйган пуч бошоқлар нимани англатишини изоҳлаб беришларини талаб қилди. Бу бемаънилик эмасми? Бироқ унинг маслаҳатчилари ҳам жавоб топиша олмади, чунки улар ҳам фиръавндан кам ташвишланмаётган эдилар. Шу пайт соқий зиндонда танишиб қолган Юсуфни эслади ва тушларни таъбир қила оладиган бу бола ҳақида фиръавнга айтди. Фиръавн бармоқларини қирсиллатиши билан ҳамма ишга киришди. Юсуфни ювиб-тараб, Миср ҳукмдорининг ҳузурига олиб келишди. Ёқубнинг севикли ўғли мана энди фиръавннинг тахти олдида турарди. Бир ўйлаб кўринг! Фиръавн – олий ҳукмдор, Юсуф эса собиқ чўпон. Фиръавн – пойтахт фуқароси, Юсуф эса – қишлоқдан чиққан бола. Фиръавн саройда шоҳона ҳаёт кечирарди, Юсуф эса қамоқда анча йилдан буён яшарди. Фиръавннинг қўлларини тилла тақинчоқлар безатиб турарди, Юсуфнинг қўлларини эса кишандан қолган жароҳатлар. Фиръавн аскарларига амр бериб, пирамидалар қурдирди, Юсуф мақтаниши мумкин бўлган нарса эса кимдандир олинган кийим ва бузуқ талаффуз эди. Аммо бизнинг собиқ маҳбус хотиржам эди. Фиръавннинг гапларини эшитиши билан маслаҳатчилардан ёрдам кутмай ёки қаҳванинг идишига қараб фол очмай, Юсуф дарҳол ишга киришди. Гарвард проффессори учун карра жадвали қанчалик осон бўлса, унга берилган топшириш ҳам шунчалик осон эди. “Мисрни етти йил тўкин-сочинлик ва етти йил қаҳатчилик кутиб турибди”. Ҳеч ким, ҳатто фиръавн ҳам эшитганларига қандай муносабат билдиришни билмай қолди. Мисрликлар тилида “очлик” сўзи деярли ҳақоратли сўз ҳисобланади. Мамлакатнинг иқтисодий равнақи автомобиль ишлаб чиқариш ёки енгил саноатга эмас, балки қишлоқ ҳўжалик ишларига асосланган эди. Дон етиштириш Мисрни Нилнинг гавҳарига, ҳукмдорини эса ривожланган оламнинг энг қудратли кишисига айлантирганди. Ҳатто бир ойлик қурғоқчилик ҳам мамлакат иқтисодига катта таҳдид соларди. Бир йил ҳосил бўлмаслиги Нил соҳилларидаги қишлоқ ҳўжаликнинг ягона мулкдори бўлган фиръавннинг қудратини сезиларли даражада сусайтириш мумкин эди. Етти йиллик қурғоқчилик Нилни ирмоққа, буғдойзорларни эса даштга айлантирган бўларди. Нефть магнатлари учун электрокарлар ишлаб чиқаришни йўлга қўйиш қанчалик фожиа бўлса, фиръавн учун ҳам очарчилик шундай фожиа эди. Бир сўз билан айтганда, қиёмат бўларди! Тахт турган хонага шунақанги сукунат чўмдики, ўргимчак тўрига илинган пашшанинг визиллашини эшитиш мумкин эди. Орага тушган сукунатдан хижолат бўлмай, Юсуф йиғилганларга бу муаммонинг ечими борлиги айтди. “Қишлоқ ҳўжалиги вазирлиги ташкил этиш, унга ақлли одамни бошлиқ қилиб тайинлаш, бошлиққа ҳосил яхши бўладиган йилларда ортиқча ҳосилни омборга йиғиш ва қурғоқчилик йилларида муҳтожларга дон тарқатиш топширилиши керак”. Юсуфнинг бундай сурбетлигидан сарой аёнларининг оғзи очилиб қолди. Фиръавнга нохуш хабар етказиш бошқа, лекин унга аҳмоқона маслаҳат бериш бошқа. Лекин бу бола саройга келганидан бери қўрқишни хаёлига ҳам келтирмади. У фиръавнга ялтоқланмади, фолбинларга ҳурмат кўрсатмади, шоҳнинг қўлини ёки узугини ўпмади. Унинг ўрнида бошқа одам бўлганида ер юзининг энг қудратли кишиси олдида ўзини йўқотиб қўйган бўларди, лекин Юсуф киприк ҳам қоқмади. Қара, қанчалик бир-бирига зид эканига эътибор бер: фиръавн – тахт турган хонадаги энг қудратли киши, Нилнинг ҳукмдори, Худонинг ердаги вакили, пирамидалар асосчиси буюк Пух-Бах* бўла туриб, ўзига келиб олиши учун бир қултум виски ичиб олишга муҳтож. Юсуф эса, хонада йиғилганлар орасидаги энг арзимаси, собиқ қул ва асир, тажовуз қилишда айбланган маҳбус бўла туриб худди мармардан ясалган ҳайкалдек хотиржам эди. Ўзларини бундай турлича тутишларининг сабаби нима? Ҳамма гап мувозанатни ушлаб турувчи юкда (балласт). Масхарабоз қўғирчоқда шундай юк бор эди. Туғилган кунда мени ўзига ром қилган қўғирчоқ шундай қўрғошин юк билан жиҳозланганини кейинроқ билдим. Унинг остки қисмига уч фунтли пластина ўрнатилган бўлиб, ҳар қандай зарбани мувозанатлантириб, оғирликка қаршилик қилади. Маълум бўлишича, Юсуфда ҳам мана шундай лангар бўлган. Йўқ, темирдан ясалган лангар эмас, унинг лангари чуқур илдиз отган бўлиб, Худонинг буюк қудратига, мустаҳкам ишончга асосланган эди. Бу нарса унинг Миср ҳукмдорига айтган биринчи сўзидаёқ кўзга ташланади. “… мен ўзим тушингизни таъбирлай олмайман; тўғри жавобни сизга Худо беради” (Ибтидо 41:16). Иккинчи марта гапириб, Юсуф тушунтиришда давом этди: “Фиръавн жаноблари! Айтганимдай, Худо нима қилмоқчи эканини сизга кўрсатибди” (28 оят). Тушни таъбирлаб, шундай хулоса қилди: “…бу иш муқарра юз беришини Худо таъкидлаяпти, Худо буни яқин орада амалга оширади” (32 оят). Келтирилган учта оятда Юсуф тўрт марта Худони тилга оляпти. “Худо… Худо… Худо… Худо”. Лекин у авваллари ҳам худди шундай қилган. Пўтифарнинг хотини уни йўлдан урмоқчи бўлганида, Юсуф у билан ётишни рад қилиб, деди: “…қандай қилиб мен шу қадар қабиҳлик қилиб, Худога қарши гуноҳ қиламан?!” (Ибтидо 39:9). Юсуфнинг қўлига топширилган маҳбуслар ундан тушларини таъбирлаб беришини сўраганларида, Юсуф уларга айтган: “Тушларни таъбирлаш Худодан эмасми? Айтингчи менга?” (Ибтидо 40:8). ________________________ *Пух-Бах (инглизча Pooh-Bah) – бир вақтнинг ўзида бир неча лавомни эгаллаб турган киши (“Микадо” комик операсидаги қаҳрамон номи). Юсуфдаги аҳлоқий компас кўрсатгичи ўзининг руҳий ёрқин юлдузига, яъни Худога қаратилган эди. Унинг дунё ҳақидаги тасаввурида Худо энг асосий бошқарувчи бўлиб, У буюк ишларни амалга оширга қодир ва тайёр эди. Кўриб турганимиздек, Юсуф адашмаган эди. Фиръавн вазиятни 180 даражага ўзгартириб юборадиган фармон берди: “Биз Юсуфдан бошқа Худонинг Руҳи бошқарадиган биронта одамни топа олармидик?” (Ибтидо 41:38). У ўз шоҳлиги учун ғамхўрлик қилишни Юсуфнинг қўлига топширди. Ўша куни кечқурун Канъонлик йигит фақат фиръавндан бир поғона паст бўлган ваколатларга эришиб, шоҳона аравага минади. Нақадар кутилмаган кўтарилиш! “Юсуфнинг ҳаёти” деб номланган чалкаш ҳикояда мен бир қанча азобли вазиятларни санаб чиқдим: бир марта ваъда бериб, устидан чиқишмади, камида икки марта хоинлик қилишди, бир неча марта ҳасад қилишди, икки марта ўғирлашди, бир неча марта фитна қилишди, ўнта акаси нафратланишди, бир марта ота-оналик вазифаси бажарилмаганини кўрдим. Бундан ташқари, ҳақоратлар, ноҳақ қамалиш, жирканч қамоқхонада икки йил овқатланиш – энди буларнинг барини аралаштириб, ўйлаб ўтирмасдан ўн уч йил давомида қабул қил. Нима юз беради? Муқаддас Каломдаги энг буюк улуғворлик! Ёқубнинг ҳеч ким танимайдиган ўғли дунёнинг энг қудрати мамлакатининг энг қудратли кишисидан кейинги иккинчи одамга айланди. Унинг саройга боргунча босиб ўтган йўллари тез ва енгил бўлмади, бироқ Худо бу чалкашликни муносиб нарсага айлантирганини кўряпсанми? Ўйлаб кўр, У сенинг ҳаётингда ҳам шундай қила оладими? Аввалги азобларинг ҳақида эсла. Хиёнат, ғазаб ва фожиалар. Оилавий муаммолар. Ноҳақ айбловлар. Жинсий тажовуз. Эҳ, ҳаёт нақадар оғир! Қолаверса, менинг саволларимга жавоб беришга ҳаракат қил: Юсуфнинг Худоси ҳозир ҳам қудратлими? Ҳа! У Юсуфга қилганларини сенга ҳам қилиши мумкинми? Ҳа! Сени қандай кўришни истаса, шундай инсон бўлишингга ёрдам бериш учун сенга қарши ўйланган ёвузликдан фойдаланиш қудратига эгами? Ҳа! Кун келиб эҳтимол бу ҳаётда, эҳтимол кейинги ҳаётда, кўнгилсизликларинг ҳақида эслаб туриб, умуман олиб қараганда ҳаёт муваффақиятли бўлган, деган хулосага келасан. Лейтенант Сэм Браун ҳам худди шундай хулосага келган. Вест-Пойнтдаги ўқишни тамомлаганидан икки йил ўтиб, у илк хизмат сафари билан Афғонистонга келганда қўлбола бомба портлаб, унинг “хаммерини” “Молотов коктейлига” айлантириб юборади. У машинадан қандай чиққанини эслай олмайди, лекин қумга думалаб тушганини, ёнаётган юзини қўлидаги қум билан ўчиришга уриниб айланиб югурганини ва охир-оқибат тиззасига ўтириб қолганини яхши эслайди. Ёнаётган қўлларини юқорига кўтариб, “Мени қутқар, Раббим” – деб бақиради. Сэм шунчаки умидсизликдан бақирмаган – у чин юракдан Исо Масиҳга ишонарди ва ўляпман, деб ўйлагани учун Нажоткордан уни олиб кетишини сўраганди. Лекин у сўраган ажал ўрнига, взводидаги пулеметчи келиб, ўқлар остида Сэмга ёрдам бериб, пана жойга олиб ўтди. Лейтенант девор ортига яшириниб, куйган қўлларига қаради ва эриб кетган қўлқоплари қўлларига ёпишиб қолганини кўрди. У оддий аскарга қўлқопларни унинг қўлларидан ечиб олишни буюрди. Аскар бир лаҳза довдираб туриб, қўлқопларни қўлнинг териси билан бирга ечиб олди. Браун даҳшатли оғриқдан инграб юборди, бу оғриқлар кейинги тиббий муолажалардаги азобларнинг биринчиси эди. Қўшни взводдан транспорт етиб келганида яраланганларни юк машинасига ортишди. Сэм ҳушини йўқотмасидан олдин машина ойнагидан ўзининг юзини кўрди ва ўзини танимади. Бу воқеа 2008 йилнинг сентябрида бўлиб ўтган. Орадан уч йил ўтгач, у билан учрашганимда у терисини кўчириб ўтказиш бўйича ўнлаб азобли операцияларни бошидан кечирганди. У тортган азобларнинг оғриқ даражасини ўлчаб бўлмайди, чунки оғриқ даражасини ўлчайдиган асбобларнинг ўзи мавжуд эмас. Лекин бу даҳшатлар сўнгида Сэмнинг ҳаётига гўзаллик кириб келди. Бу гўзаллик диетолог Эми Ларсен эди. Сэмнинг оғзи тангадек кичрайиб кетгани учун Эми унинг овқатланиш жараёнини назорат қиларди. У Эмини илк бор кўрган кунни яхши эслайди. Қоп-қора сочлар, жигарранг кўзлар. Ғайратли. Келишган. Лекин энг асосийси, қиз унинг олдида ҳаяжонланарди. Бир неча ҳафтадан кейин Сэм журъат тўплаб уни учрашувга таклиф қилди. Иккаласи биргаликда родеога (буқа миниш спорти) боришди, кейинги дам олиш куни эса дўстининг тўйига таклифнома олишди. Тўйга бориш учун уч соат йўл юриш керак эди. Манзилга етиб боргунларича Эми бир неча ой аввал биринчи марта унга эътибор берганини Сэмга айтиб берди. Сэм бинтлар билан ўралган ҳолда, морфин таъсири остида сунъий нафас олиш ускунасига уланган ҳолда жонлантириш бўлимида ётган пайтда Эми унга эътибор берганди. Сэм кўзини очганда эса қиз танишиш учун унинг хонасига кирган, лекин у шифокорлар ва оила аъзолари қуршовида бўлгани учун танишишни бошқа сафарга қолдирганди. Икки ёш учрашиб юраверишди. Танишганларининг илк кунларидаёқ Сэм Эмига Исо Масиҳга бўлган эътиқоди ҳақида айтди. Эми имонсиз эди, бироқ Сэмнинг ҳикояси унга қаттиқ таъсир қилди ва у Худога юз бурди. Сэм унга Худонинг инояти ҳақида сўзлаб, қизни Масиҳга олиб келди. Бу воқеадан кейин кўп ўтмай улар турмуш қуришди. Бугун мен бу сатрларни ёзаётган пайтимда улар етти ойлик ўғилчаларини тарбия қилишмоқда, Сэм эса ярадорларни хаётга кўниктириш қилиш дастурини бошқармоқда (1). Мен афғон чўлларида ёниб кетган, бир қатор азобли жарроҳлик амалиётини бошдан кечирган, хаётга кўниктириш марказида бир неча ойлаб қийналган инсоннинг даҳшатли азобларини кичрайтириб кўрсатмоқчи эмасман. У олган ҳиссий стресслар уларнинг эр-хотинлик муносабатларига салбий таъсир кўрсатади. Лекин Сэм ва Эми бир нарсага ишонишади: Худонинг ҳисоб-китоби одамларнинг ҳисоб-китобидан фарқ қилади. Уруш + ўлим олди азоблар + оғриқли хаётга кўниктириш = ажойиб оила ва ёрқин келажакка умид. Ҳар қандай ёмонлик охир-оқибатда Худонинг қўлида яхшиликка айланади. Худонинг мадади билан сен ҳам худди Масхарабоз қўғирчоқ каби оёққа тура оласан. Буни қандай билиш мумкин? Эҳтимол, сенинг юксалишинг шу бугуноқ содир бўлар. Тақдири тубдан ўзгариб кетган ўша тонгда Юсуф бу кунни аввалги етти юз кундан қайсидир жиҳатдан фарқ қилишини хаёлига ҳам келтирмаган. У: “Эй, Парвардигор, илтимос, қуёш ботгунича мени Мисрнинг Бош вазири қилиб қўй”, деб ибодат қилганига ишонмайман. Лекин Худо Юсуфнинг энг таъсирли ибодатини ҳам ортда қолдирди: унинг куни зиндонда бошланиб, саройда ниҳоясига етди. Миш – мишларга кўра, у ухлашга ётганида жилмайиб, шундай деб пичирлаган: “Макс ҳақ экан: мен Масхарабоз қўғирчоқнинг ўзиман”. 8 БОБ. ҲАЁТДА ҲАММА НАРСА ЯХШИ БЎЛМАСА ҲАМ, ХУДО БАРИБИР ЯХШИМИ? Ўша кунни қуёшли, иссиқ, ҳақиқий бразилияга ҳос кун, деб эслайман. Биз Деналин иккаламиз дўстларимиз Пол ва Деббининг уйига бордик. Уларникига бориш биз учун жуда яхши дам олиш бўлди, чунки биз Рио-де-Жанейро марказига яқин жойдаги баланд уйдан квартира ижарага олган эдик. Пол ва Деббининг ажойиб уйи эса шаҳар марказидан бир соатлик масаофада бўлиб, ҳавоси салқинроқ, кўчалари тоза ва осуда эди. Бундан ташқари, уларнинг ҳовузи ҳам бор эди. Икки ёшли қизимиз Женна уларнинг болалари билан ўйнашни ёқтирарди. Қизим сувга тушиб кетган пайтда ҳам улар билан ўйнаётган эди. Болаларни қаровсиз қолдириш ниятимиз йўқ эди. Шунчаки бир лаҳзага идишларимизни тўлдириш учун ичкарига киргандик. Биз ҳам суҳбатлашиб ҳам у-бу нарса еб турган пайтимизда Пол ва Деббининг тўрт ёшли қизи хонага югириб кириб келди ва онасига: “Женна ҳовузга тушиб кетди”, - деди. Биз эшикдан учиб чиқдик. Женна сувда чайқалаётганди, албатта унинг эгнида қутқарув нимча ҳам шиширилган балон ҳам йўқ эди. Унга Пол биринчи бўлиб етиб келди. У сувга сакраб Женнани кўтариб олди ва Деналинга узатди. Женна бироз йўталиб, йиғлади ва яна ҳеч нима бўлмагандек ўйинга берилиб кетди. Фожианинг олди олинганди. Қизимиз соғ-саломат қолди. Хурсандчилигимизни тасаввур қилишга ҳаракат қилинг. Биз шу заҳоти болаларни тўплаб, ибодат қилдик ва шукрона қўшиғини куйладик. Куннинг қолган қисми хурсандчилик билан ўтди, биз эса Женнанинг қўлини қўйиб юбормадик. Машинада уйга қайтаётганимизда ҳам мен Худога шукрона айтиб келдим. Орқада болалар ўриндиғида маза қилиб ухлаб кетаётган Женнага ойна орқали қараб, яна бир бор Худога ибодат қилдим: Худойим, Сен жуда яхшисан. Шунда хаёлимга бир савол келди. Бу Худоданми? Ёки Уни англашга уринаётган қалбимнинг бир бурчагидан чиқяптими? Буни билмайман. Лекин калламга бирдан келган саволни ҳануз эслайман: Агар Женна сувга чўкиб кетганида, Худони барибир яхши деб ҳисоблаган бўлармидинг? Ўша кунни деярли Худонинг яхшилиги ҳақида ўйлаб ўтказдим. Лекин агар Женнадан айрилиб қолганимизда, бу фикрим ўзгармай қолаверардими? Ёки фақат ишларимиз яхши бўлганида ёки бизни қуршаб турган шароит бизни қониқтирган вақтдагина Худо яхши, деймизми? Саратон касаллиги ривожланишдан тўхтаганда, “Худо яхши” деймиз. Топиш-тутишимиз яхшиланганда Худонинг яхшилигини эълон қилишга ошиқамиз. Университетга қабул қилинганимизда ёки биз мухлислик қиладиган жамоа ғалаба қозонганида, Худо яхши. Бироқ бошқа вазиятларда ҳам шундай дея оламизми? Беланчак бошида эмас, қабр бошида шундай дея оламизми? Дўконда эмас, меҳнат биржасида навбатда турганда ҳам, молиявий гуллаб яшнаган пайтимизда эмас, иқтисодий инқирозга учраганимизда ҳам шундай айта оламизми? Худо ҳар доим яхшими? Дўстларим Брайн ва Кристина Тейлор учун сўнгги пайтларда бу савол ўта долзарб бўлиб қолди. Шу йил уларнинг етти ёшли қизи олти ойдан кўпроқ вақт касалхонада ётиб, ошқозон ости бези касаллиги билан боғлиқ олтита жарроҳлик амалиётини бошидан кечирди. Брайн ишдан бўшашга мажбур бўлди, оила аъзоларидан бир нечтаси қазо қилишди, тирик қолганига эса мия саратони ташхиси қўйилди. Кристина тўртинчи фарзандига ҳомиладор. Ишон, улар бардам бўлишлари керак. Мана, Кристина ўз блогида нималарни ёзган: «Касалхонада, қизимнинг ёнида ўтказган вақтларим жуда азобли эди, бироқ мен умидимни йўқотмадим. Брайннинг қариндошларини бирин-кетин оламдан ўтиши, камига тирик қолган сўнгги қариндошига саратоннинг 4–босқичи ташхиси қўйилганини тушунтириш мушкул, лекин ўшанда ҳам мен ишончимни йўқотмадим. Ҳомилам етти ярим ҳафталик бўлганда, қон кетиш туфайли касалхонага олиб борганларида жуда қўрқиб кетдим, аммо ҳалиям ишончим бор эди. Мен бошимга тушган синовларни мантиғини тушунмасам ҳам Худо менга яхши бўлиши учун ишлайди, деб ўзимни ишонтирдим ва Худонинг инсон онгига сиғмайдиган буюк режаси борлигига ишондим. Менинг Худо билан аҳдим бор эди, унга кўра, сабр тоқатимнинг чегарасидан Худонинг Ўзи ўтмагунича бошимга тушган оғир синовларга чидайман. Сабримнинг чегараси қаерда эканини Унинг Ўзи яхши билади. Қалбимнинг туб-тубидан ишонаманки, У ҳеч қачон бу чегарадан ўтмайди. Бироқ Худо бу чегарадан ўтди. Қизимиз ўлик туғилди. Зотан, қизим Ребекка сунъий овқатлантириш учун мўлжалланган найча билан, саломатлиги умид қилиб бўлмайдиган аҳволда яшаб турган пайтда биз интизор бўлиб кутган ва севган тўртинчи фарзандимиз тирик қолади, деб аввалдан қарор қилиб қўйгандик. Бироқ чақалоғимиз ўлди. Худо чегарадан ўтди ва Худо билан тузган бир томонлама битим бекор бўлди. Ўша вақтдан бошлаб ҳаммаси ўзгарди. Қалбимни қўрқув эгаллади ва имоним йўқола бошлади. Худо томонидан кафолатланган “хавфсизлик оролим” бўронлар остида қолди. Агар бошимга мана шундай фожиа тушгудек бўлса, усиз ҳам жуда қийин эди, демак мен бутунлай ҳимоясиз эканман. Ҳаётимда биринчи марта ғазаб мени енга бошлади». (1) Гап нимадалигини фаҳмлаётган бўлсангиз керак. Ҳамма бўлмаса ҳам кўпчилигимиз Худо билан шундай битим тузамиз, лекин далил шуки, Худо бу битимга имзо қўймайди ва уларнинг мавжудлигига ишонишимизга халақит бермайди. Мен яхши, тартибли инсон бўлишга ваъда бераман, Худо ҳам ўз навбатида… фарзандимни сақлайди аёлимга шифо беради ишимни кафолатлайди. ___________________ (ўз шартингизни ёзинг). Аммо Худо бизнинг умидларимизни оқламас экан, биз шубҳа ва саволларга кўмилиб кетамиз. У ростдан ҳам яхшими? Мендан жаҳли чиқмаганми? Ахир, У саросимага тушмайди ёки чарчамайди-ку? У чиндан ҳам ҳамма нарсага қодирми? Наҳотки, иблис Уни бармоғида ўйнатса? Содир бўлаётган ҳодисалар кутганимиздек бўлмаса, У ҳақда қандай ўйлашимиз керак? Нима учун У жим қараб турибди? Юсуфнинг фиръавнга айтган сўзлари бу муаммога бироз ойдинлик киритади. Одатда, Юсуфнинг сўзлари Аюбнинг сўзлари ёки ҳаворий Павлуснинг мактублари каби илоҳий аҳамиятга эга эмас. У айтган сўзлар кўп эмас, лекин борлари ҳам уни Худонинг жасур тарафдори эканлигига гувоҳлик беради. У фиръавнга шундай деган: … Шундан кейин етти йил давомида шундай қаҳатчилик бўладики, Мисрда олдинги фаровонлик йиллари унутилиб кетади. Қаҳатчилик ниҳоятда оғир бўлганидан, одамлар ҳотирасидан фаровонлик даври тамомила ўчиб кетади. Фиръавн жанобларининг икки марта туш кўрганларининг маъноси шуки, бу иш муқаррар юз беришини Худо таъкидляапти, Худо буни яқин орада амалга оширади. Ибтидо 41:30-32 Фаровонлик ҳам, қаҳатчилик ҳам Худонинг иши эканлигини Юсуф яхши билган. Униси ҳам буниси ҳам “Худонинг амри” эди. Қанақасига шундай бўлиши мумкин? Бундай даҳшатли офат Худонинг режаси бўлиши мумкинми? Албатта, Йўқ. Худо ёвузлик яратмайди ва ундан фойда топмайди. “Худо асло фосиқлик қилмас, Қодир Худо ноҳақлик қилмас” (Аюб 34:10; яна Ёқуб 1:17). Худо – яхшилик тимсолидир. Қандай қилиб, яхши Худо қандайдир ёмонлик Яратувчиси бўлиши мумкин? Қолаверса, У – ягона Ҳукмдордир. Муқаддас Каломда Унинг мутлақ ва ягона Ҳоким экани ҳақида бир неча марта айтилган. “…Худойи Таоло инсон салтанатининг ягона Ҳукмдори эканини ва У тахтни хоҳлаган одамига…” беради (Дониёр 5:21). Худо яхши, Худо ягона Ҳукмдор. Яхши Худо ҳукмронлик қилаётган дунёда ғам-алам ва азоб-уқубатларга қандай муносабатда бўлишимиз керак? Бу масалада Муқаддас Каломнинг фикри қуйидагича: Худо азоб-уқубатлар бўлишига йўл беради. Ёвуз руҳлар Исодан уларни тўнғизларга киришларига рухсат беришини сўраганларида, У “рухсат берган” (Марк 5:12-13). Унга итоатсиз бўлганлар ҳақида Худо шундай деган: “…Уларни хонавайрон қилиш учун шундай қилдим, токи улар Эгаси Мен эканлигимни билиб олишсин” (Ҳизқиёл 20:26). Қадимги Аҳдда қасддан қотиллик қилган одамни кутаётган жазо ҳақида шундай дейилган: “Лекин биронтаси қасддан қилмай, Мен, Худойингиз, шунга йўл қўйган бўлсам, у қочиб борадиган жойни мен тайинлайман” (Чиқиш 21:13). Ҳа, баъзан Худо фожиалар содир бўлишига йўл қўяди, масалан, қурғоқчилик бўлиб, ҳосил нобуд бўлишига йўл қўяди. Иблисга ҳийла қилишига, катта-катта найранглар қилишига йўл қўяди. Бироқ, Худо битта нарсага ҳеч қачон йўл қўймайди, яъни иблиснинг ғалаба қозонишига йўл қўймайди. Ахир, Римликлар 8:28 да шу ҳақда ёзилмаганми: “Биз биламизки, Худони яхши кўрганларга ҳамма нарса яхшиликка хизмат қилади, чунки Худо уларни Ўзининг мақсадига кўра, даъват этган”. Худо биз билан содир бўлаётган нарсалар қайсидир тарзда яхшиликка айланишини ваъда қилмоқда, бироқ бу содир бўлаётган ҳамма нарсалар яхши эканини билдирмайди. Ҳаётимиздаги айрим ҳодисалар жирканч бўлиши мумкин, бироқ охирида ҳаммаси ажойиб тарзда якун топади. Диққат билан қарасак, бу ҳақиқатнинг тасдиғини ўз ҳаётимизда ҳам кўришимиз мумкин. Айтайлик, қаҳва ичиб ўтирибсан, чинни идишдаги қаҳвани ҳўплар экансан, қувонч билан: “Ажойиб!” дейсан. Бу билан нима демоқчисан? Нима ажойиб? Қаҳва донлари солинган пластик ҳалтами? Ёки қаҳвами? Эҳтимол, қайноқ сув ажойибдир? Ёки қаҳва қайнатгичнинг фильтрими? Униси ҳам буниси ҳам эмас. Ажойиб нарса - ёки Калом тилида айтадиган бўлсак, яхши нарса сизга керак бўлган барча нарсалар аралаштирилганда пайдо бўлади: ҳалта очилади, қаҳва майдаланади, сув керакли ҳароратга келтирилади. Ҳаммаси аралаштирилганда яхши нарса пайдо бўлади. Қадимги Аҳдда ҳам Янги Аҳдда ҳам очарчилик, юрак ҳуружи ёки террорни яхши деб айтадиган биронта ҳам оят йўқ. Бундай даҳшатли офатлар ер юзига гуноҳнинг лаънати туфали кириб келган. Шунга қарамай, Муқаддас Каломдаги воқеалар, айниқса Юсуф ҳақидаги ҳикоялар Худо уларни бошқа ингредиентлар билан аралаштириб, бизнинг яхшилигимизга хизмат қиладиган нимадир яратишига илҳомлантиради. Бироқ биз Худо яхшиликни аниқлаб олишига ишонишимиз керак. Бу борада сен билан менинг қарашларимиз бутунлай ўзгача, яъни саломатлик, қулайлик ва машҳурликдан иборат. Лекин Худонинг назарида нима яхши? Яккаю – ягона Ўғли Исо Масиҳнинг ажойиб ҳаёти қийинчиликлар, ташвиш ва хочдаги ўлимни ўз ичига олди. Бироқ буларнинг барини Худо яхшиликка айлантирди: Ўзининг шон-шуҳрати ва биз нажот топишимиз учун. Жони Эриксон Тада ҳаётининг кўп қисмини азоб-уқубатли ҳаётни Худонинг яхши табиати билан яраштиришга сарфлади. У ўсмирлик пайтида қияликдан дарёга сакраб, жароҳат олган, натижада бир умрга фалаж бўлиб қолган. Ҳаётининг деярли қирқ йилини ногиронлар аравачасида ўтказган Жони шундай хулосага келган: (Аввалига) шундай ўйладим, агар мен билан содир бўлган ҳодисада иблис билан Худонинг арзимас бўлса ҳам алоқаси бўлса, бунга рухсат олиш учун иблис Худони қўлларини қайиришига тўғри келгани аниқ… Мен шундай хулосага келдим: мадомики, Худо иблиснинг қатъий талабига рози бўлган экан, энди У созлаш асбобларини қўлига олиб, у бузган нарсаларни тузатиш учун иблиснинг ортидан чопиши лозим. Шунда Ўзича бу сўзларни айтади: “Эҳ, қандай фалокат, энди буни қандай тузатсам экан?” Бироқ гап шундаки, Худо иблис билан таққослаб бўлмас даражада қудратли… Мени ногиронлар аравачасига михлаб қўйиш орқали иблис имонимни барбод қилишни мақсад қилганди, лекин ишончим комилки, Худо унинг мақсадини бузиш ва ногиронлар аравачаси ёрдамида мени ўзгартириб, тобора Масиҳга ўхшаб боришимни режа қилган. Худо иблиснинг ёвуз ниятларини ҳаддан ортиқ яхшиликка айлантиришга қодир. (2) Бу ҳақда Исо ҳам айтган. Унинг шогирдлари йўл ёқасида ўтирган туғма кўр одамни кўрганларида, бу одам нима учун кўр бўлиб туғилгани ҳақида Исодан сўрашади. Худонинг ғазаби туфайли у кўр бўлиб туғилганми? Агар шундай бўлса, Уни ғазабини ким қўзғаган? Ким гуноҳ қилган – кўр одамнинг ўзими ёки ота-онасими? Исонинг жавоби шундан далолат берадики, шогирдларнинг хаёлига келмаган жавоб Худонинг ҳузурида мавжуд: “Худонинг ишлари унда намоён бўлиши учун бу одам кўр туғилган” (Юҳанно 9:3). Худо – инсон учун улкан бахтсизликни – Исонинг оғир Хасталиклар устидан чексиз қудратга эга эканини намойиш қилиш учун кўзи ожизликни рекламага айлантирди (3). Иблис ёвузлик қилиш учун ҳаракат қилди, Худо эса унга қарши ҳаракат қилиб, яхшиликни тантана қилди. Бу Худонинг ўзига хос жиу-житсу, яъни қўл жангиХогг санъатидир. Худо ёвузликнинг кучини уни яратган манбаага қарши йўналтиради. Оқибатларини йўққа чиқариш учун Худо ёвузликдан фойдаланади. У – Гроссмейстер ва ҳар доим иблисни мот қилади. Қуйидаги нарса сен билан менга боғлиқ: Худога ишониш ёки Ундан юз ўгириш. Шубҳа қилмасанг ҳам бўлади: У чегарадан чиқади, умидларимизни барбод қилади ва шу пайт биз қарор қилишимиз керак бўлади. Кристина Тейлор ўз танловини қилди. Шу бобнинг бошида биз айтган ёш аёл эсингиздами? Ўзининг блогини у қуйидаги сўзлар билан якунлаган: Бир неча ҳафта давомида нима учун мен севган Худо бундай оғир пайтда оиламда шунақанги даҳшатли фожиа содир бўлишига йўл қўйди, деб ўйлаб юрдим. Охири бир хулосага келдим: мен ўзим ўрнатган сабр-тоқат чегарасидан воз кечишим ва бўлаётган ишлар менга ёқиш ёки ёқмаслигидан қатъий назар ҳаётимда, унинг ҳар бир лаҳзасида Худога ишонишим керак. Менинг оилам – Худонинг қўлида. Мен энди ҳеч қачон чегара қўймайман ва битим тузмайман. Мен учун қадрли бўлган инсонларнинг ҳаётини Худонинг қўлига топширдим. Шунда ваҳима ўрнини тинчлик, қўрқув ўрнини эса хотиржамлик эгаллади.(4) Ҳаммамиз ҳам қайсидир вақтда мана шу чорраҳага келамиз. Содир бўлаётган ҳодисалар бизни қониқтирмаганда ҳам Худо яхши бўлиб қолаверадими? Касал бўлган вақтимизда ҳам соғ бўлган пайтимиздагидек Унга содиқ қоламизми? Бизнинг якуний жавобимиз – Исо Масиҳ. У – Худо бизга берган ягона намунадир. Азоб-уқубатлар ҳақида само қандай ўйлашини билишни истайсизми? Исога қаранг. У моховга чалинганларга қўлини теккизди, тавба қилган гуноҳкорнинг кўз ёшларини артди, оч қолганларнинг фарёдини эшитди, вафот этган дўсти учун қайғурди. Ғам чекаётган онага ғамхўрлик қилиш учун ишларини қолдирди. Азоб-уқубатларни кўриб, Исо ортга чекинмади, қочмади ёки таслим бўлмади. Аксинча, ҳамма қатори яшаб, ҳеч қандай имтиёз ёки истисносиз азоб чекди. Оилавий муаммоларчи? Исо буларни аввалдан биларди. Ҳасадгўй инсонларнинг шафқатсиз ҳукмларими? Исо бу заҳарни косага тўлдириб ичди. Бефойда ўлимга ўхшайдими? Шунчаки хочга қаранг. Ер юзида У Ўз бошидан кечирмаган азоблар йўқ. Нима учун? Чунки У яхши. Худо бизга бундан бошқа ҳеч қандай изоҳ беришга мажбур эмас. Бироқ У бизга яна бир батафсилроқ изоҳ таклиф қилса ҳам, биз бу изоҳни тушуна олишимизга кафолат борми? Муаммо Худонинг тушунтириш лаёқати қанчалигида эмас, балки бизнинг тушуниш лаёқатимиз қанчалик чегараланганида эмасмикан? Қуйидаги вазиятни тасаввур қилайлик: Георг Фридрих Генделнинг рафиқаси уй йиғиштираётиб, эри ёқтирган “Масиҳ” деб номланган мусиқий тўпламни топиб олди. Бу буюк композиция икки юз саҳифадан ортиқ, бироқ тасодифан унинг битта саҳифасини ошхона столидан топди. Эри ўз қўллари билан ёзган ушбу саҳифа алоҳида ғамгин мусиқий парчадан иборат бўлиб, бутун композициянинг гўзаллигини очиб берганди. Айтайлик, аёл уни ўқиб кўргач, бемаъни, деб ҳисоблаб, қоғозни қўлида тутганча эрининг хонасига киради ва шундай дейди: «Бу мусиқа эмас, бемаъниликнинг ўзи, Георг. Сен нўноқ бастакорсан». Қизиқ, эри нима деб ўйлаган экан? Биз ҳам ўзимизни шундай тутганимизда Худо нима деб ўйлашини қаердан биламиз? Бармоғимиз билан минор фрагментига – касал ётган фарзандимизга, қўлтиқтаёққа ёки очарчиликка ишора қилиб, “Бу бемаънилик”, деймиз. Лекин тўғрисини айтганда, У яратганларининг қайсиларини кўра оламиз? Кўрганларимизнинг ҳаммасини англай оламизми? Фақат бир қисминигина англай оламиз. Жуда борса эшикнинг тирқишидан қарагандек бўламиз. Биз учун мутлақо тушунарсиз бўлган азобларнинг мантиқий изоҳи бўлиши мумкин эмасми? Азоб-уқубатлар каби бундай муаммоларга Худонинг изоҳини тушуна олишимиз учун бизга берилган онгдаги заиф хотирадан анча кучлироқ хотира талаб қилинса-чи? Самонинг ажойиблиги хатто энг оғир ҳаётни ҳам фойдали битимга айлантирмайдими? Павлуснинг фикри шундай эди: “Бизнинг ўткинчи, енгил азоб-уқубатларимиз бизга ҳаддан ташқари ажойиб ва абадий улуғворлик келтиради” (2 Коринфликлар 4:17) Айтайлик, мен сенга бир кунни ажойиб ўтказишни таклиф қиламан. Бу кунда йигирма тўрт соат давомида жаннатмакон оролда, ўзингга қадрли бўлган инсонлар билан бирга, истаган таомингни еб, ўзинг ёқтирган ҳамма нарсаларни қилишинг мумкин. Лекин биргина шарт қўяман: ана шу йигирма тўрт соатлик роҳат пайтида бир сониялик ноқулайлик содир бўлади. Буни нима эканини айтмасликка ҳаққим борлиги учун, орзуингдаги ўша кунни бир сониялик қийинчилик билан бошлайсан. Бу таклифимни қабул қиласанми? Менимча, қабул қиласан. Ахир йигирма тўрт соат билан таққослаганда бир сония арзимаган нарса. Ер юзидаги ҳаётга Худонинг соатлари билан қарайдиган бўлсак, ердаги ҳаётимиз ана шу сония экани аён бўлади. Етмиш, саксон, ҳатто тўқсон йилни абадият билан таққослаб бўладими? Бунга йўқ деб тўғри жавоб бериш мумкин. Сенинг азобларинг сендан фарқли ўлароқ абадий эмас, “Ишончим комилки, ҳозирги азоб-уқубатларимиз бизга зоҳир қилинадиган улуғворлик олдида ҳеч нарса эмас” (Римликлар 8:18). Келажакда бизга зоҳир бўладиган нарсалар ҳозир содир бўлаётганларини изоҳлайди. Худо бошлаган ишини тугатишига йўл бер. Бастакор ўз симфониясини тугатишига йўл бер. Бизни нима кутиб турганини англаш қийин эмас: омадли кунлар омадсиз кунлар билан аралашиб кетади. Бироқ, Худо ҳар иккала ҳолатда ҳам Худо бўлиб қолаверади. У очарчиликнинг ҳам фаровонликнинг ҳам Ҳукмдори ва Ўз мақсади йўлида ҳар иккисидан ҳам фойдаланади. 9 БОБ. ИЛТИМОС, ОЗГИНА БЎЛСА ҲАМ МИННАТДОР БЎЛ Ошхона одоб-аҳлоқ қоидаларини яхши билмаганимни яширишга қанча ҳаракат қилсам ҳам зодагон бўлмаганим кўпинча панд беради. Шундай воқеалардан бири бир неча йил олдин содир бўлди. Мени жамоат чўпони бир пиёла чой ичишга уйига таклиф қилди. Ўша пайтда мен хизматга ҳам, шаҳарга ҳам янги келган эдим. У эса Англияда таҳсил олган Янги Зелландиялик тажрибали чўпон эди. Унинг жамоатида ваъз қилиш таклифини олганимда бошим осмонга етганди, чойга таклиф қилгани эса мени жуда қизиқтириб қўйди. Британияликларнинг чой ичиш анъаналари ҳақида ҳеч қандай тасаввурга эга эмасдим. Тўғри, “файф-о-клок” ҳақида эшитганман, лекин бу соҳада билганларим анча эскирганди. Унутманг, Техас ғарбида яшовчи одамлар учун чой энг аввало буғланган хумлар, бўйи баланд финжонлар, муз бўлаклар ва «Липтон»дан иборат. Қизиқиб қолганим сабабли мен бу таклифни мамнуният билан қабул қилдим. Чой ва патниснинг кўринишини ўзи мени Ҳайратлантирди. Лекин ҳақиқат юзага чиқадиган вақт келганди. Уй бекаси мендан чойга нима солишни ёқтиришимни сўради. Унинг ўзи танлаш имкнониятини ҳам берди: Лимонми ёки сутми? Нима қилишни билмадим, аммо қўпол кўринишни ҳам истамадим ва ниманидир ўтказиб юборишни ҳохламаганим учун «иккаласини» дедим. Унинг юз қиёфасидан Ҳайратлангани кўриниб турарди. Мен қўлга тушдим. “Агар чойингиз қуюқлашиб қолишини истамасангиз, - деди у мулойимлик билан, - лимон билан сутни аралаштирмаганингиз маъқул”. Айрим нарсалар бирга аралаштириш учун яратилмаган. Мушукнинг узун думи билан тебранадиган курсини олайлик. Ёмон комбинация. Ҳўкиз идишлар турадиган токчада. Яхши фикр эмас. Марҳамат ва ғам-алам. Бу аралашмалар Худога тўғри келмайди. Илоҳий меҳр-шафқатни фоний азоблар билан аралаштирсангиз, нордан аралашма ҳосил бўлади. Эҳтимол, сиз аллақачон биларсиз. Шукур қилиш ҳисси табиий равишда келмайди. Ўзига ачиниш эса табиий равишда келади. Оғриқлар табиий равишда келади. Шикоят ва нолишлар – буларни кимдир бизга эслатиши шарт эмас. Лекин бу нарсалар бизга берилган меҳр-шафқат билан аралашмайди. Бизга зарур бўлгани – бир қошиқ шукрона ҳолос. Юсуфда эса бир қошиқдан кўпроқ эди. Ношукурчилик қилишга унда сабаблар бор эди. Уни ташлаб кетишди. Қул қилиб сотиб юборишди. Хиёнатга учради. Саргардон бўлди. Унинг юрагидан хафагарчилик топишга уринсак ҳам, топа олмаймиз. Аксинча, унинг қалбидан топганимиз миннатдорчиликнинг иккита кўриниши бўлади. Қаҳатчилик йиллари бошланишидан олдин Он шаҳри руҳонийси Пўтиферонинг қизи Осанат Юсуфга икки ўғил туғиб берди. “Қайғуларимни ва отамнинг хонадонини Худо эсимдан чиқарди”, деб Юсуф тўнғич ўғлига Манаше деб исм қўйди. Иккинчи ўғлининг исмини Эфрайим қўйди. “Чунки, - деди Юсуф, - мен азоб-уқубат тортган юртда Худо мени баракали қилди” Ибтидо 41:50-52 Болага исм қўйиш анча масъулиятли вазифа. Чунки бола шу исм билан бир умр яшайди. Бола қаерга борса, қайси жойда болани таништиришса, ота-онасининг қарори ёдга олинади. Техас штатининг губернатори Жим Хогг қизига Айма* деб исм қўйганида нимани ўйлаган экан? Кўп ота-оналар фарзандаларига яхши исм қўйишга ҳаракат қилишади. Юсуф ҳам шундай қилганди. Фаровонлик йиллари эди. Худо Юсуфни фиръавн саройидан жой ва ўз хонадони учун хотин билан тақдирлаганди. Унинг оила қуриш вақти келганди. Икки ёш диванда ўтирганларида, Юсуф хотинининг қорнини силади: - Чақалоғимизга нима деб исм қўйиш ҳақида ўйлаяпман. - Вой, азизим, қандай яхши. Мен ҳам бу ҳақда ўйладим. Ҳатто дўкондан “Чақалоғингиз учун исмлар” китобини ҳам сотиб олдим. - Бу китоб сенга керак бўлмайди. Мен аллақачон исм танлаб қўйдим. - Нима экан? - Худо эсимдан чиқарди. - Худо эсингдан чиқарган бўлса, чақалоққа қандай қилиб исм қўясан? - Йўқ, мана шунинг ўзи исм: Худо эсимдан чиқарди. Мисрлик аёллар яҳудий эрларига қандай назар билан қараса, у ҳам эрига шундай назар билан қаради. “Худо эсимдан чиқарди? Ўғлимни чақирмоқчи бўлганимда, ҳар гал “Худо эсимдан чиқарди”, деб чақираманми?” У бошини қимирлатиб, айтиб кўрди: “Тушлик вақт бўлди, Худо эсимдан чиқарди. Қўлингни ювиб кел, Худо эсимдан чиқарди”. Мен билмайман, Юсуф. Мен Тута ёки Рамзес исмларини ўйлаётгандим. Макс исми ҳақида ҳам ўйлаб кўрдингми? Бу исм махсус одамлар учун ўйлаб топилган”. - Йўқ, Осанат, мен аллақачон бир қарорга келганман. Ҳар гал ўғлимнинг исми тилга олинганида, Худонинг номи улуғланади. Акаларим қўлида тортган азобларимнинг барини Худо эсимдан чиқарди, энди барча одамлар, Худо ҳам менинг хурсанд эканлигимни билишларини истайман. Юсуфнинг хотинига ҳам бу фикр ёққан бўлса керак, чунки иккинчи ўғиллари туғилганида, Юсуф иккаласи унга Худо мени баракали қилди, деб исм қўйишади. Ўғилларининг бирини исми Худонинг иноятини, бошқасининг исми эса Унинг меҳр-шафқатини билдирган. ___________________________ *Бу исм Айманинг амакиси Томас Хогг ёзган “Марвиннинг тақдири” поэмасидан олинган. Айма Хог исм-шарифи I’m a hog (“мен чўчқаман”) маҳносини билдиради. Айма бутун умр исмини сир тутишга ҳаракат қилиб, мисс Хогг деб имзо қўйган. Нима деб ўйлайсан, Худо Юсуфнинг ишорасига эътибор берганми? Бунинг жавобини Янги Аҳд ҳикояларидан топамиз. Бир неча асрлардан кейин “Исо Самария ва Жалилани кесиб ўтди… У бир қишлоққа кираётганда, тери касаллигига чалинган ўн киши Уни қаршилаб олдилар. Улар узоқдан туриб, фарёд қилдилар: Эй Исо! Устоз! Бизга раҳм қилинг!” (Луқо 17:11-13) Эҳтимол, уларнинг қишлоғига Исонинг йўли тушишини кутишгандир. Ёки дарахтларнинг ёки бўлмаса тошларнинг ортига беркиниб кутиб туришганди. Улар қаердан пайдо бўлиб қолгани маълум эмас, лекин улар: «Нопок! Нопок!» деб бақирганлари аниқ. Бундай огоҳлантиришга ҳожат йўқ эди. Улар пайдо бўлиши билан одамлар улардан қочишган. Терисига яра тошган, юз ва оёқ-қўллари ёрилган. Одамлар бундай касаллардан қочишган. Лекин Исо улардан қочмади. Уларнинг нолаларини эшитиб, уларга: “Бориб, ўзларингни руҳонийга кўрсатинглар”, - деди (14 оят). Тери касалига чалинган одамлар бу кўрсатманинг аҳамиятини тушунишди. Фақат руҳонийгина уларнинг жамиятдаги даҳшатли аҳволини ўзгартириши мумкин эди. Моховлар уларга итоат қилишарди. Исонинг шарофати билан улар шифо топган эдилар. Улар кетаётиб қўлтиқтаёқларини ҳам паранжиларини ҳам ташлаб юбордилар. Уларнинг қадди тикланиб, терилари поклана бошлади ва юзларида табассум пайдо бўлди. Азоб-уқубатлари йўқолиб, сакраб, қичқириб, тузалганларини нишонладилар. Исо уларнинг қувончдан сакраб ўйнаб тепаликдан ўтиб кетаётганларини кузатиб турди. Уларнинг қайтиб келишларини ҳам кутди. У узоқ кутди. Шогирдлари ерга ётиб олишди. Айримлари овқат қидириб кетишди. Исо эса турган жойида кутаверди. У янгиликни эшитишни истаганди. Хотинингиз нима деди? Фарзандаларингиз нима қилишди? Шифо топиш қандай бўларкан? Исо ўша ўн кишини қайтиб келиши ва раҳмат айтишини кутди. Лекин улардан фақат биттаси қайтиб келди. Улардан бири ўзининг шифо топганини кўриб, Исонинг олдига қайтиб келди ва баланд овозда “Худога шукур, мен шифо топдим!” – деб ҳайқирди. У Исонинг оёқлари остига ўзини ташлаб, Унга миннатдорчилик билдирди. Ўша одам Самариялик эди. Исо деди: “Мен ўн кишига шифо бермаганмидим? Қолган тўққизтаси қани? Худони улуғлаш учун шу бир бегона кишидан бошқа ҳеч ким қайтиб келмадими?” 15-18 оятлар Ҳатто Исонинг Ўзи ҳам уларнинг руҳий соқовлигидан ҳайратда қолди. Уларни Исонинг оёқлари остига келиб тиз чўкишлари учун олов ҳам, дўл ҳам қайтара олмайди, деб ўйлаган бўлардинг. Қолган тўққиз киши қани? Буни тахмин қилиш қийин эмас. Айримларини миннатдорчилик билдиришга вақти йўқ эди. Миннатдорчилик билдириш уларнинг режасида бор эди. Лекин аввал оила аъзоларини, шифокорларини, итларини, тўтиқушларини ва қўшниларини топишлари керак эди. Шунчаки ўта банд эдилар. Баъзилари миннатдорчилик билдиришда жуда эҳтиёткор эдилар. Улар эрта қувонишдан, умидга берилишдан ўзларини тутиб турдилар. Битта оёқ кийими тушиб қолгунича, майда ҳарфларда ёзилган ёзувни ўқий олгунича, Исо шифо бергани эвазига нима сўрашини билгунича кутишди. Шифо топганликларини ҳақиқат эканини билиш албатта яхши. Улар жуда эҳтиёкор бўлдилар. Бошқалари эса миннтдорчилик билдира олмайдиган даражада худбин эдилар. Касал ҳаётлари енгилроқ эди. Энди улар ишга киришлари, жамиятда ўз ўринларини топишлари керак. Яна бошқари ўта такаббур эдилар. Ҳудди ҳеч қачон бундай касал бўлмагандай. Етарлича вақт берилганида, улар тузалиб кетган бўлишарди. Бундан ташқари, миннатдорчилик билдириш – шифога муҳтож бўлганликларини тан олиш билан баробар. Ҳимояланиш имконияти турганда, ким ҳам заифлигини кўрсатарди? Ўта банд, ўта эҳтиёткор, ўта худбин, ўта такаббур… таниш сўзларми? Агар шу воқеадан хулоса чиқарадиган бўлсак, ўнта одамдан тўққизтаси ношукурчиликдан азият чекмоқда. Шунчаки тарқалган касаллик! Нима учун? Нима учун миннатдорчилик билдиришнинг қадри бунчалик тушиб кетди? Назаримда, яқинда қилган парвозларимдан бирида бу саволнинг жавобини топдим. Ўрта Ғарбдан уйимга қайтиб келаётганимда, об-ҳаво шароити туфайли самолётимиз Даллас аэропортига қўнди. Сан-Антониога учадиган тунгги сўнгги рейсга чиптамни рўйхатдан ўтказишга улгуриш мақсадида кассага югурдим. Аэропортда тартибсизлик ҳукм сурарди: барча йўловчилар мен каби чопишарди. Мен учишим керак бўлган рейсга рўйхатдан ўтказиш охирлаб қолганди. Ўша пайтда рўйхатга олиш йўлагида турган навбатчи қизга имкон қадар мулойимлик билан мурожаат қилдим: - Илтимос, аниқлаб беринг, биронта жой қолдимикан? Экранга қараб олиб, қиз шундай деди: - Менимча, сиз… Юрагим увишиб қолди. Ундан қуйидаги сўзларни эшитишга тайёр эдим: “Менимча, сиз тунни аэропортга ўтказишингизга тўғри келади”; “Менимча, сиз меҳмонхонадан жой банд қилишингизга тўғри келади”; “Менимча, сиз эрталабки олтигача Сан-Антониога учиб кета олмайсиз”. Бироқ қиз бундай демади. Менга қараб, жилмайиб деди: - Афсус, иқтисодий-классда жой қолмаган, шунинг учун сизни бизнес-классга ўтказишга тўғри келади. Эътироз билдирмайсизми? - Сизни ўпиб қўйсам, эътироз билдирмайсизми? Тез орада самолётга чиқиб, оёқларимни узатиб, кенг ўриндиққа қулай жойлашиб олдим. Ниҳоятда миннатдор эдим. Лекин бу рейсдаги барча йўловчилар менга ҳушмуомала бўлмади. Йўлакчанинг нариги томонида ўтирган киши битта ёстиқча олганидан норози эди. Салонда ўтирган барча йўловчилар учишга тайёр бўлганларида у бечора стюардессани қониқарсиз хизмат кўрсатишда айблади. - Бизнес-классга чипта олиш учун қўшимча ҳақ тўлаганман, менга бундай муоамала қилишларига йўл қўймайман. Яна битта ёстиқ беришингларни талаб қиламан. Йўлакнинг бу томонида эса камина, камтаргина қулингиз, чиптани сотиб олмасдан лотореяда ютиб олгандек жилмайиб турардим. Шундай қилиб, бир йўловчи ғазабда, бошқаси эса миннатдор. Нима учун? Гап шундаки, қайсар киши бизнес-класда учиш учун кўп пул тўлади, менга эса бу жойни ҳадя қилишди. Сен йўлакнинг қайси томонида ўтирибсан? Агар бутун олам сендан қарздор, деб ўйласанг, ҳаётингда бўладиган нордонликларга тайёр тур. Ўзингни бир умр ношукур бўлиб қолишга маҳкум қиляпсан. Осмон сен учун ҳеч қачон етарли даражада кўм-кўк бўлмайди, ликопчангдаги гўшт ҳеч қачон етарли даражада пишмайди. Сендай қайсар одам учун бу ҳаёт ҳеч қачон кўнгилдагидек бўлмайди. Гўрга киргунингча нолиш ва қичқириш билан ўтиб кетасан. “Мағрур одам камдан-кам миннатдор бўлади. У қанчага муносиб бўлса, шунча олиши унинг калласига ҳам келмайди”. (1) Ўшанда шукур қилувчи юрак ҳар куни инъомлар қабул қилади. Шукур қилувчи киши ўзига етмай қолган ёстиққа эътибор бермайди, аксинча ўзида бор бўлган имтиёзларга кўпроқ диққат қилади. Яқинда бир зиёфатда иштирок этдим. У ерда яраланган аскарга бепул уй олиш учун сертификат топширилди. Минатдорчилик билдираётганида тиз чўкишига сал қолди. Катта қийинчилик билан саҳнага чиқиб, кечани олиб бораётган бошловчини шунчалик қаттиқ бағрига босдики, у нафас ололмай қолди. “Раҳмат! Раҳмат! Раҳмат!” – деб, қайта-қайта такрорлади ва ёнида турган мусиқачини ҳам, биринчи қаторда ўтирган хонимни ҳам, офицантни ҳам, бошқа аскарни ҳам ва охирида бошловчини ҳам яна бир бор бағрига босди. Зиёфат тугашидан олдин унинг мукофотига умуман алоқам бўлмасада, у ҳатто менга ҳам миннатдорчилик билдирди. Биз ҳам шундай миннатдор бўлишимиз керак эмасми? Исо биз учун паноҳ (Юҳанно 14:2), У яраланган аскарга топширилган сертификат каби мулкка эгалик қилувчи ҳуқуқимизни тасдиқловчи ҳақиқий сертификатдир. Бундан ташқари, Исо бизни онгимизни ва қалбимизни ҳиралаштирган гуноҳдан поклади. Шунга қарамай, йўлимизда учраган Инсон Ўғли бизга шифо топганимизни айтди. Мўъжиза! Биз чиндан ҳам шифо топдик! Миннатдор юрак оҳанграбо сингари шукур қилиш учун кичкина сабабларни ҳам ўзига тортади. Ҳар оқшом осмоннинг қора чойшабига нур сочувчи сон-саноқсиз гавҳарлар ёйилади. Раҳмат Сенга, Худойим. Кўзларимизнинг ажойиб тузилиши бизга ушбу сатрларни ўқишга, онгимиз эса олган маълумотларни қайта ишлашга имкон беради. Раҳмат Сенга, Худойим. Ўпкамиз ҳар куни ўн бир минг литр ҳавони ўзига олиб яна чиқаради. Умримизнинг охирига юрагимиз тахминан уч миллиард маротаба уради. Миямиз – имкониятларни ҳақиқий яратувчисидир. Раҳмат Сенга, Худойим. Нон устига суртилган қиём ва бўтқага солинган сут учун раҳмат; қулай ёпинчиқ ва кайфиятни кўтарувчи ҳазил-мутойиба учун; Худонинг севгисини ёдга солувчи меҳрибон қуёш учун, ерга бехатар қўнган минглаб самолётлар учун раҳмат. Аёлига садоқатли бўлган эрлар учун, эрини севадиган аёллар учун раҳмат. Ота-онасига ўчмас иснод келтириш истаги кучли бўлишига қарамай, ундан воз кечишга қарор қилган фарзандлар учун раҳмат. Раҳмат Сенга, Худойим. Шукур қилиш қийинчиликларни енгишда бизга ёрдам беради. Ҳаётимиздаги баракалар ҳақида гувоҳлик бериш орқали биз фақат Худонинг ютуқлари ва муваффақиятларини тан оламиз. Унинг ютуқларини тан олиш орқали Унинг қалбини англаб етамиз. Унинг қалбини билиш учун нафақат яхши инъомларни, балки ўша яхши инъомларни берувчи Зотни ҳам билишимиз керак. Шукур қилиш бутун диққатимизни Худога қаратади ва қўрқувларни унутишимизга имкон беради. Қуёшнинг илк нурлари водийларга тарқалган туманни қувиб юборгани каби шукур қилиш ҳам ташвишларни шундай қувади, ҳатто изини қолдирмайди. Худони олқишлар билан кутиб оладиган ўша шифо топган 10% инсонлар орасида бўлинг. “Ҳар доим, ҳар бир нарса учун Раббимиз Исо Масиҳ номи билан Отамиз Худога шукур қилинглар” (Эфесликлар 5:20). Сиз фарзандингизга Худонинг исмини қўйишингиз шарт эмас, лекин бошқа томондан, нима учун шундай қилмаслигингиз керак? Унинг сизга берган баракаларини ифода қилувчи мактуб ёзишингиз ёки Унга атаб мадҳиялар басталашингиз ҳам мумкин. Ҳеч кими йўқ етим-есирларни васийликка олишингиз, кам таъминланган оилаларга қандайдир электр жиҳоз олиб беришингиз ёки Худо сизни Ўзига ўғил қилиб олганидек, биронта болани фарзандликка олишингиз ҳам мумкин. Чоҳга йиқилишнинг олдини олувчи энг ишончли йўлга “Раҳмат” белгиси қўйилади. Аммо фожиалар ҳақида нима дейиш мумкин? Бедор тунлар ва соатлаб тинч қўймайдиган ташвишлар ҳақида-чи? Ўшанда ҳам Худога шукур қилиш керакми? Исо шукур қилган. “… Раббимиз Исо хоинона тутиб берилган кечада қўлига нонни олди-да, шукрона дуосини айтиб, синдирди…” (1 Коринфликлар 11:23-24). Битта жумланинг ўзида “хиёнат” ва “миннатдорчилик” сўзларининг бирга келиши камдан-кам учрайди, бу сўзларнинг битта юракда бўлиши эса ундан ҳам камроқ учрайди. Исо ва Унинг шогирдлари болохонада тўпланишди. Айёр Яҳудо бурчакка ўтирди. Жасур Бутрус эса дастурхон ёнига. Яна бироз вақтдан кейин биттаси Исога хиёнат қилади, иккинчиси Ундан юз ўгиради. Исо хоинона тутиб берилган ўша кечада У буни билса ҳам, Отаси Худога шукрона айтди. Инсон жони учун энг қийин синов вақтида ҳам Исонинг қалби шукрона билан тўла эди. Куннинг ёруғ қисмида ҳамма ҳам Худога шукрона айтиши мумкин, лекин Исо бизга атрофимизни зулмат қоплаганда ҳам шукур қилишга ўргатади. У саккиз ёшли Даниэлга ҳам буни ўргатган. Дўстим Роб кўз ёшларини яширмай, ўғилчасининг мураккаб ҳаёти ҳақида бир неча марта гапириб берган. Даниэл очиқ лаб ва очиқ танглай билан туғилган, шунинг учун юзи жуда хунук кўринади. У жарроҳлик амалиётини бошидан ўтказди, лекин барибир тўлиқ тузалмади, шунинг учун одамлар унга бошқачароқ назар билан қарашади ва ўзларича буни изоҳламоқчи бўлишади. Аммо Даниэл бундан хижолат бўлмайди. Қизиқувчан одамларга эса, “Худо мени шундай яратган, хўш, бу муаммоми?” деб жавоб беради. Бир марта мактабда у ҳафтанинг энг яхши ўқувчиси деб тан олинган. Бундай ҳолларда ғолиб ўқувчи синфдошларининг олдида туриб, “Кўрсат ва сўзлаб бер”* деб номланадиган намойиш кўрсатиши керак. Даниэл жарроҳликдан олдин тушган суратларини синфдошларига кўрсатмоқчи эканини онасига айтади. Бундан онаси бироз хавотирга тушди. - Бундан хижолат бўлмайсанми, миттивой? – сўради онаси. Лекин Даниэл қатъий оҳангда деди: - Ҳечам. Худо мен учун нималар қилганини ҳамма кўришини истайман! (2) Даниэлдан ўрнак олишга ҳаракат қилинг ва нима бўлишини кўрасиз. Худо сиз учун бир пиёла марҳаматини шай қилиб қўйган. Унга бир қошиқ шукрона қўшинг. Ижозатингиз билан сизларга ўғилларимни таништирсам. – Юсуф йиғилганларга шундай деб мурожаат қилиши мумкин эди. Қани, Худо эсимдан чиқарди ва Худо мени баракали қилди, бу ёққа чиқинглар. Уларга нима учун бундай исм қўйганимни билишни истайсизларми? Унда қулайроқ ўтириб олинглар, Худо менга нималар қилганини айтиб бераман. _________________________________ *“Кўрсат ва сўзлаб бер” – нутқ қобилиятини ривожлантириш учун кичик синфдаги болаларга мўлжалланган машқ. 10 БОБ. ОИЛАВИЙ ХАФАГАРЧИЛИКЛАР ҲАҚИДА ГАПЛАШАМИЗ Оилавий хафагарчиликлар секин тарқайди. Умид қиламанки, болалик дамларингиз бахтиёр ўтган, ота-онангиз сизни эркалатишган, суюшган ва сиз билан бирга қувонишган. Отангиз ҳар куни ишдан уйга қайтганига, ҳар оқшом онангиз устингизни ўраб қўйганига, ака-укаларингиз ва опа-сингилларингиз сизнинг энг яқин дўстларингиз бўлганига ишонаман. Оилавий хафачиликларни таҳлил қилишга бағишланган ушбу боб сиз учун кераксиз бўлишига ва сизга умуман тегишли бўлмаслигига ишонишни жуда истардим. Лекин агар мен ўта оптимист бўлсам, билгинки – сен ёлғиз эмассан. Муқаддас Каломда берилган энг машҳур оилавий шажара жиддий таназзулга учради. Одам Ато барча айбни Момо Ҳавога ағдарди. Қобил укасини ўлдирди. Ибром Сорайни яқини эканини тан олишга шошилмади. Ривқо меҳрибонлик билан Ёқубга ғамхўрлик қилди, Ёқуб эса Эсовни алдаб, қароқчилар тўдаси билан алоқа ўрнатди. Ибтидо китоби – оилавий низолар ва зиддиятлардан иборат. Юсуф акаларининг бундай қўпол муомала қилишларига лойиқ эмасди. Албатта, уни ажойиб бола ёки жамоанинг кўрки деб бўлмасди, у ўзининг ғайриоддий тушлари билан мақтаниш ёки акаларини менсимаслик имкониятини қўлдан бермасди, оилавий келишмовчиликларда унинг ҳам қисман айби бор эди (1). Бироқ, аввалига сардобага ташланишга кейин арзимаган пулга савдогарларга сотиб юборишга муносиб эмасди. Юсуфнинг ўнта акаси жиноят қилишди. Ўн битта ўғил бир отанинг фарзандлари эди, улар бир дастурхонда овқатланишган, бир ҳовлида бирга ўйнашган. Акалари Юсуфга қараб юришлари лозим эди, лекин улар ғазабда эдилар. Отаси-чи? Шундай масъулиятли онда Ёқуб ўғиллари ёнида эмасди. Оталикка ҳурмат билдирган ҳолда, унда оилавий психология асослари билан танишиш имконияти бўлмаганидан фақат афсусланиш мумкин. Унинг биринчи хатоси – севган аёлига етишиш учун ўзи севмаган аёлга уйланиши эди. Иккинчи хатоси эса опа-сингилларга уйлангани эди. (Бу иши билан у ёнаётган гугуртни пиротехника маҳсулотлари сотиладиган дўконга отгандек бўлган). Катта хотини унга ўғиллар туғиб берди, кичкинаси эса бепушт эди. Оиласини янада каттароқ бўлишини истаган Юсуф хотинларининг хизматкорларини ҳам эътиборсиз қолдирмади ва шу йўл билан наслининг кўплаб давомчилари бўлишига эришди. Ниҳоят, суюкли аёли Ёқубга Юсуфни туғиб берди ва у отасининг арзандасига айланди. Иккинчи фарзанди Беняминни дунёга келтираётганида Роҳила оламдан ўтди ва ғамга ботган Ёқуб, очиғини айтганда, муаммоларга тўла оиланинг ягона бошлиғи бўлиб қолди. Ёқуб четдан кузатувчи бўлди. Юсуф акаларининг олдида катта кетиб, ҳаммаси унинг олдида таъзим қилишларини айтганида, Ёқуб индамади. Ўғиллари қўйларни боқиш учун Шакамга, ўтмишда Ёқубнинг аждодлари вайрон қилган шаҳарга ҳайдаб борганларини билганида Ёқуб уларни тўхтатишга ҳаракат қилдими? Йўқ, у ўғилларининг ортидан Юсуфни юборди. Юсуф акаларидан хабар олиб, отасига етказиши керак эди. Ёқуб ўз вазифасини ўғлининг гарданига юклаб қўйди. Бефарқ ота. Ўзбошимча ўғиллар. Ўғилларга ота керак эди, ота эса ўғилларига бўлган муомаласини ўзгартириши лозим эди, Юсуфга эса ҳимоячи керак эди. Лекин ўша ҳимоячи – яъни ота – ўзини кўрсатмади ва тегишли назоратнинг йўқлиги Юсуф учун ёмонлик билан тугади. Аввалига, Юсуф ўтмишини эслашни истамади. Лекин акалари билан тўқнаш келган пайтда, у деярли ўн йилдан бери Мисрнинг бош вазири эди. Унинг бўйнида олтиндан ясалган йирик занжир бўлиб, бу занжирга бургутнинг сурати туширилган эди, қўлида эса фиръавннинг муҳри бўлган катта узук бор эди. Унинг қонга бўялган ранг-баранг либоси ўрнини шоҳона зеб-зийнатлар эгаллаганди. Канъонлик йигитчамиз ёмон мартабага эришмаганди. Мисрга жойлашиш эркинлигига эришгани учун Юсуф Канъонга қайтмасликка қарор қилди. У қўшин тўплаб, акаларининг олдига бориши мумкинмиди? Ҳа, унда бундай имконият бор эди. Отасига хабар юборишга-чи? Ёки ҳеч бўлмаса, у билан алоқага чиқиш имкони бормиди? Ҳар қандай ҳолатда ҳам саккиз йил давомида Юсуф барчасига нуқта қўйиши мумкин эди. Оиласини қаердан топишни билса ҳам, Юсуф уларни қидирмади. Оиланинг тузалмас сирларини сақлаш учун у ўтмишни ўтмишда қолдириш яхшироқ, деб ўйлади. Бироқ Худонинг фикри бошқача эди. Оиланинг қайта тикланиши Худо учун катта аҳамиятга эга эди. Инсон қалбининг шифо топиши унинг ўтмиши ҳам покланишини билдиради, шунинг учун Худо Юсуфнинг жавонини эски суяк қолдиқларидан тозалашга қарор қилди. “… Атрофдаги юртларнинг халқлари Юсуфдан дон сотиб олгани Мисрга келишарди” (Ибтидо 41:57). Қара, Мисрга хайр-эҳсон излаб келган кўплаб бегоналар билан бирга яна кимлар келибди! “Юсуфнинг ўнта акаси ҳам дон сотиб олгани Мисрга кетишди” (Ибтидо 42:3). Юсуф уларни кўрмасдан олдин уларнинг сўзларини эшитди. У хизматкорларга кўрсатма бераётганида яҳудийча гапираётганларнинг сўзларини эшитди. Бу шунчаки унинг она тили эмасди, балки оиласида айтиладиган сўзлар эди. У хизматкорларга дарҳол жим бўлишни буюрди ва оломон томонга қараб, ўз акаларини кўрди. Акалари қуёшда қорайган, сочлари тўкилиб кал бўлиб қолган бўлса ҳам Юсуф уларни таниди. Очарчиликдан юзлари озиб тўзиб кетган, терлаганидан танасига ёпишиб қолган кийимлари чанг босган эди. Бу яҳудий одамлар маданиятли ва ўқимишли Мисрликлар орасида Таймс-Скверда* юрган қишлоқи каби одми кўринишарди. ____________________________ *Таймс-сквер - Нью-Йоркдаги Манхэттен шаҳрининг марказий қисми, шаҳарнинг машҳур жойларидан бири. Дон сотиб олиш учун Юсуфга мурожаат қилиш навбатлари келганда, улар Юсуфни танишмади. Юсуфнинг соч-соқоллари олинган, шоҳона кийинган эди ва у акалари билан Миср тилида сўзлашди. Кўзларининг атрофи қорага бўялган, бошида эса дубулғага ўхшаган парик бор эди. Уларнинг қаршисида укалари Юсуф тургани уларнинг хаёлига ҳам келмасди. Миср ҳокими яҳудий тилини билмайди, деб ўйлаганлари учун акалари унга имо-ишора билан мурожаат қилишди. Улар аввал буғдойга кейин оғизларига ишора қилиб, пулларни ушлаб турган биродарига олдинга чиқишни сўрашди. У эса шошганидан қоқилиб кетди ва пуллари сочилиб кетди. Сочилиб кетган кумушни кўриб, нафратдан Юсуфнинг лаблари буришиб, кўнгли беҳузур бўлди. У тўнғич ўғлига Худо эсимдан чиқарди, деб исм қўйганди, лекин пулни кўриб, ҳеч нимани унутмаганини тушунди. Ўтган сафар Ёқубнинг катта ўғлининг қўлида пулни кўрганида, улар кулишарди, Юсуф эса раҳм қилишларини сўраб ёлворганди. Бу кун эса у акаларига бошдан оёқ разм солиб, ҳеч бўлмаса кичкина бўлса ҳам дўстона нарсани излади, лекин тополмади. Энди акалари унга пул талиф қилишяптими? Яҳудий тилида гаплаша оладиган хизматкорни чақиришларини буюриб, Юсуф қовоғини солиб, акаларига қараб қўйди. “…Лекин Юсуф уларга худди нотанийлардай муомала қилди…” (Ибтидо 42:7). Уйқудан уйғотиб юборилган қоровулнинг сўз оҳангини тасаввур қиляпман. - Кимсизлар? Қаердан келдинглар? Акалари бошлари ерга теккунича таъзим қилишди, бу ҳол Юсуфга бир вақтлар кўрган тушини эслатди. - Биз ҳозиргина Канъон юртидан келдик. Эҳтимол, ҳукмдор бизнинг юрт ҳақида эшитган бўлсалар керак? Қовоғини очмаган ҳолда Юсуф акаларига тикилиб қаради: - Шубҳали одамларга ўхшайсизлар. Соқчи, бу айғоқчиларни зиндонга ташла! Улар бизнинг юртимизга ёвуз мақсадда келишган. Ўнта аканинг ҳаммаси бир-бирларига қарашди: - Ҳазрати олийлари! Муҳтарам зот! Жаноби олийлари! Сиз бизни нотўғри тушундингиз! Биз пешона тери билан нон топадиган ҳалол одамлармиз. Ҳаммамиз катта бир оиланинг аъзоларимиз. Мана бу Шимўн, бу эса Яҳудо… Хуллас, биз ўн иккита ака-укалармиз. Тўғрироғи, аввал ўн иккита эдик… “Энг кичик укамиз у ерда отамиз билан қолди. Битта укамиз эса нобуд бўлган” (Ибтидо 42:13). Бу гаплардан Юсуф ютиниб қўйди. Сўнги йигирма йил ичида у биринчи бор оиласи ҳақида эшитаётганди. Отаси ҳаёт. Бенямин ҳаёт. Уларнинг ҳаммаси Юсуфни ўлган, деб ҳисоблашарди. - Энди… - Юсуф акаларини сўзини бўлди. – Уйга қайтиб бориб, кичик укангизни олиб келиш учун биттангизни қўйиб юбораман, қолганларингизни зиндонга ташлайман. Бу қарори билан Юсуф акалариниинг қўл-оёқларини боғлаб қўйди. Бир ишора билан уларни зиндонга юборди. Менимча, ўзи камида икки йил ўтирган зиндонга юборган бўлса керак. Воқеалар ривожи нақадар ғалати: қўполлик, шафқатсизлик, қамоқ, муносабатларниинг бутунлай узилиши! Юсуф ва акаларининг ҳаётида бу воқеа аллақачон содир бўлган эди, фақат ҳозир уларнинг ўрни алмашди. Аввал акалари унга қарши фитна қилишган бўлса, энди Юсуф уларга қарши фитна қилди. Қачонлардир акалари уялишмаган эди, энди эса қасос олиш вақти келди. Улар Юсуфни сардобага ташлаб, ёрдам сўраб қилган илтижоларига эътибор беришмаганди, энди эса уларни заҳ жойга қамаш навбати келганди. Нималар бўляпти ўзи? Менимча, Юсуф қандай йўл тутиш кераклиги ҳақида ўйлаган бўлса керак. Унинг олдида мушкул вазифа турган эди. Бу вазифа мамлакатдаги очарчилик муаммосини ҳал қилиш вазифасидан ҳам мураккаб эди. Пўтифар хонимнинг қаршисида уни титроқ босмаган, юқори лавозимни осон уддалаган, лекин ўз қондошлари билан учрашганда уни қамраб олган оғриқ ва нафратни нима қилиш керак? Юсуф саросимага тушиб қолди. Балки сен ҳам саросимага тушиб қолгандирсан? Оила сен учун ёруғ оламдаги энг бехатар жой бўлмай қолди. Болалигингни ҳаётингдаги энг оғир дамлар сифатида эслайсан. Сенга ғамхўрлик қилиши керак бўлган инсон ўз вазифасини уддалай олмаган. Лекин сен худди Юсуфдай, одамларга қўшилиш учун қўлингдан келганча ҳаракат қилдинг. Сен ўз оилангни барпо қилиб, сўнги бор видолашиш маъносида ортинга қараб, ўз Канъонингдан бутунлай бош олиб кетишга тайёрсан, лекин… Худо бунга тайёр эмас. Худо бизга сўраганимиздан ҳам ортиғини беради, борлигини ҳатто ўзимиз ҳам билмайдиган руҳий яраларимизга шифо беради. У қалбимизни нафақат забт этишни, балки шифолашни ҳам истайди. Нима учун? Чунки яраланган одам атрофидагиларни ҳам яралайди. Бу ҳақда ўйлаб кўр. Нима учун сен ўзингни йўқотяпсан? Нима учун зиддиятлардан қочишга уриняпсан? Нима учун ҳаммани мамнун қилишга уринасан? Сенинг бу ҳатти-ҳаракатинг қалбингдаги битмаган яралар туфайли эмасми? Сенга яхши бўлиши учун Худо қалбингни шифолашни истайди. Фарзандларингга яхши бўлиши учун ҳам. Айтайлик, Юсуф акалари билан ярашишни ҳохламади. Узоқ ўйлаб ўтирмай, улар билан алоқани узди. Худонинг Исроил халқини қутқариш режаси Юсуфнинг қийинчиликларга бардош бериш лаёқатига боғлиқ эканини билиб туриб ҳам, қўлини ювди. Ўртага бутун халқнинг келажаги тикилган эди. Яшириб ўтирмайман: сенинг ҳаётингда ҳам ўртага кўплаб инсонларнинг келажаги тикилган. Бир неча йиллар олдин дўстимни ўликхонага, ярим тунда собиқ хотини томонидан отиб ўлдирилган отасининг жасадини тасдиқлаш учун чақиришган. Отиб ташлаш бу оиладаги узоқ вақтдан бери бўлиб келаётган кўплаб ғазаб ва зўравонликнинг бир кўринишига айланди. Дўстим отасининг жасадига қараб туриб, шундай қарорга келганини яхши элайди: “Менинг ҳаётимда зўравонликнинг ҳатто шарпаси ҳам бўлмайди”. (Ва у ваъдасининг устидан чиқди). Сен ҳам шундай қарор қил. Тўғри, оиланг тарихида бир қанча ғамгин саҳифалар бор. Лекин оиланг тарихи сенга келажангни белгилаб бермаслиги керак. Биздан олдинги аждодларимизнинг хатолари ва камчиликларини ҳозир, шу ерда қолдиришимиз мумкин. Ота-боболарингдан қолган барча меросларни сен ҳам ўз авлодларингга қолдиришинг шарт эмас. Оилангдаги хафачиликлар ва хафа қилган одамлар ҳақида Худо билан сўзлаш. Ундан айрим кўнгилсиз тафсилотларни эслатишини сўра. Сирларни ошкор қил. Юсуфнинг ғамгин ҳотираларга берилиши беҳуда бўлмаган: бизга етказилган руҳий жароҳатларнинг оғриқли тафсилотларини ошкор қилиш – шифо топишга олиб келади. “Худойим, отамни кечиришмда ёрдам бер” – аниқ тафсилотларсиз қилинган бундай ибодатнинг самараси камроқ бўлади. Қалбингни айнан нима жароҳатлаганини эсла: “Худойим, ҳаётимда отам деярли бўлмаган. У ҳатто туғилган кунларимга ҳам келмаган. Шунинг учун ундан нафратланганман”. Ёки: “Ҳар куни мактабдан келганимда онам диванда чўзилиб ётган бўларди. Кўпинча маст ҳолда ётарди. Мен ўзим тушлик тайёрлашга, укамга қарашга, уй вазифаларимни қилишга мажбур эдим. Худойим, бу адолатдан эмас”. Бундай қарорга келиш осон эмас, лекин Худо қалбингда руҳий жарроҳлик амалиётини ўтказишига йўл бер. Шифо топиш жараёни секин бўлиши мумкин. Баъзан бундай хаётга кўниктириш жараёни умримизнинг охиригача давом этади. Оиладан орттирилган жароҳатлар – энг чуқур жароҳатлардан бири бўлиб, кўпинча ёшлик даврларда пайдо бўлади ва одатда ўзимиз жуда ишонган одамлар орқали юзага келади. Сен жуда кичкина бўлгансан ва сен билан ёмон муомала қилишаётганини билмагансан. Ўзингни қандай ҳимоя қилишни ҳам билмагансан. Бундан ташқари, азобларингнинг айбдорлари жуда катта бўлган. Отанг, онанг, амакинг, аканг сендан фақат бўйи баландлиги билан ажралиб турмаган, балки улар сендан кўра кўпроқ таъсирга эга бўлганлар. Улар сенга танбеҳ берган пайтларида, сен уларга ишонгансан. Шунча вақт давомида сен нотўғри тасаввуринг билан ўзингни айблаб келгансан. “Сен – аҳмоқсан… бадбашара, дадангга ўхшаган ювиндисан… Онангга ўхшаган бақалоқсан…” Орадан бир неча ўн йиллар ўтди, лекин қалбингни яралаган ўша овоз хотирангда қолган. Бироқ бу овоз ўчиши керак! “Бу дунёга мослашманглар, фикр-зикрингизни янгилаб, тубдан ўзгаринглар” (Римликлар 12:2). “…Вояга етгач, болаликни ташладим” (1 Коринфликлар 13:11). Сен энди қондошларинг ўйлаган одам эмассан. Сен – Худонинг фарзандисан, Худо оиласининг аъзосисан. Сен – Худонинг ижодисан, сени абадий ҳаёт кутмоқда. Ўтмишинг билан яраштириши учун Худога йўл бер. Юсуф Худога йўл берди. Ярашиш жараёни узоқ ва машаққатли кечди. Унинг таърифлаганлари Каломнинг тўртта бобини ёки бўлмаса, Юсуфнинг ҳаётини бир календар йилини ўз ичига олади, лекин биринчи қадамни у жуда тез қўйди. Иккиланиб қўйган бўлса ҳам, барибир биринчи қадамни қўйди: золим қиёфасини ўзгартирмаган бўлса ҳам, уч кундан кейин Юсуф акаларини зиндондан озод қилди. - Қани, бу ердан тез жўнаб қолинглар, ҳалиги, нимайди, Канзасга! Ё Колорадомиди? Э, ҳа, Канъонга. Бироқ тезда қайтиб келинглар. Сизлар менга айтган кичик укангизни ўз кўзим билан кўрмоқчиман. Лекин биттангиз асирликда қоласиз, ҳаммангиз эмас, фақат биттангиз. Акалари рози бўлишди ва Юсуфнинг кўз олдида ўша кунги воқеани эслашди: “Улар бир-бирларига гапира бошладилар: “Мана, укамизга нима қилган бўлсак, энди жазосини тортяпмиз. У қанчалар азобланганини кўзимиз билан кўриб, ёлворишларини эшитганимизда ҳам, қулоқ солмаган эдик. Шу сабабдан бу азоблар ўзимизнинг бошимизга ҳам келди” (Ибтидо 42:21). Бегона юртнинг ҳокими уларнинг тилини тушуниши уларнинг хаёлига ҳам келмаганди. Лекин Юсуф уларнинг ҳамма гапларини тушунди. Уларнинг сўзларини эшитиб, кўз ёшларини ҳеч ким кўрмаслиги учун Юсуф шошиб орқасига ўгирилди. Бир муддат у қалбидан чиқаётган ҳайқириқни босиш учун бир оғиз ҳам гапира олмади, ахир қудратли ҳукмдор ўз хизматчилари олдида кўз ёш тўкиши мумкин эмасди, бироқ четга ўтиб йиғлаб олди. Кейинчалик маълум бўлишича, бу кўз ёшлар Юсуфнинг ҳаётидаги сўнгги кўз ёшлар эмас экан (2). Пўтифар уни уй бошқарувчиси қилиб тайинлаганида ҳам, фиръавн уни энг юқори мансабга тайинлаганида ҳам кўзига ёш олмаган эди, бироқ акалари уни ҳалигача унутмаганликларини эшитиб, ёш боладек ҳўнграб йиғлади. Уларни Канъонга жўнатар экан, хизматкорларга уларнинг қопларини тўлдириб дон солиб беришларини буюрди. Мана бу эса меҳр-шафқатнинг ифодаси эди. Кўриб турганимиздек, қариндошлик муносабатларининг тикланиш жараёни шунақа меҳрдан бошланди. Агар Худо Юсуфнинг оиласини қайта тиклаган бўлса, У сенинг оилангни қайта тикламайди, деб ўйлайсанми? 11 БОБ. ҚАСОС ОЛИШ ЁҚИМЛИ, ЛЕКИН КЕЙИН… 1882 йилда Лексингтон авенюдаги энсиз ер Нью-Йорклик ишбилармон Жозеф Ричардсонга тегишли эди. Бу ер кичкина эди: узунлиги ўттиз икки метр, эни эса бир ярим метр. Бошқа ишбилармон, Хайман Сарнер, унинг ёнидаги, анча катта ернинг эгаси бўлиб, олди томони ҳиёбонга қараган кўп хонадонли уй қуришга қарор қилди ва Ричардсонга унинг ери учун минг доллар тўлашга тайёр эканини айтди. Таклиф қилинган нарҳдан Ричардсоннинг жаҳли чиқиб, Сарнердан беш минг доллар талаб қилди. Сарнер бунга рози бўлмади ва унинг ҳам жаҳли чиқиб, эшикни қарсиллатиб ёпди. Бу энсиз ерда қурилиш қилиб бўлмайди, деган хулосага келиб, Сарнер ўзи чизган лойиҳа бўйича режа ишлаб чиқишни меъморга топширди. Кўп хонали хонадонлар қурилганини кўриб, Ричардсон бу хонадонда яшайдиган аҳоли деразадан чиройли ҳиёбонни кўра олмаслиги учун тўсиб қўйишга қарор қилди, шунда ҳеч ким унинг мулки устидан ҳиёбонни томоша қила олмасди. Шундай қилиб, етмиш ёшли Ричардсон узунлиги ўттиз икки метр, эни бир ярим метр бўлган тўрт қаватли уй қурди. Ҳар бир қаватда бир нечта хонаси бўлган иккита хонадон жойлашганди. Уй битиши билан хотини иккаласи хонадонларнинг бирига кўчиб киришди. Бино шу қадар тор эдики, фақат бир киши зинадан чиқиб тушиши ёки даҳлизда юриши мумкин эди. Икки киши сиғмасди. Ҳеч бир хонадондан кенглиги қирқ олти сантиметрдан катта бўлган ошхона столи тополмайсан, мўъжазгина ошхона плитаси ҳам буюртма асосида ясалган. Бир куни гавдали репортер шу уйнинг зинасига тиқилиб қолди. Шу уйда яшовчи икки киши уни чиқариб олишга уринишди, лекин унинг кийимларини ечиб олгандан кейингина чиқариб олишди. Бу уй “Ҳасад уйи” деб ном олганди. Ричардсон умрининг сўнгги ўн тўрт йилини қалби торлигини ва дунёқараши хаста эканлигини англатувчи ана шу тор қафасда ўтказди. 1915 йилда Ҳасад уйи бузиб ташланди. Ғалати, аммо аниқ эсимда, ўтган йили ўша уйда бир икки марта тунаганман. Бир неча йиллар олдин шу уйда бир неча ҳафта “қамалиб қолганман”. Ниманидир чалкаштираётган бўлсам, кечир, лекин бир куни сени ҳам ўша тор йўлакда кўргандек бўлдим? Қасос ўти яшашга нолойиқ, хунук бино қурилишига сабаб бўлди. Бу уй ҳатто бир киши учун ҳам торлик қилади, у ерда яшайдиганларнинг мақсади битта: кимнидир ҳаётини барбод қилиш. Улар ўз мақсадларига етишяпти, шу билан бирга ўзларининг ҳаётларини ҳам барбод қилишяпти. Раббимизнинг қуйидаги талаби ажабланарли эмас: “Ораларингизда аччиқ илдиз ўсишига йўл қўйманглар, акс ҳолда, унинг заҳри муаммолар туғдириб, кўпларингизни ҳаром қилади” (Ибронийлар12:15). Худонинг шифо бериши Ҳасад уйидан чиқишни, ғазабнинг тор дунёсидан иноятнинг очиқ жойларига чиқишни, ўжарлик билан Хайрлашиб, кечирим томонга ўтишни ўз ичига олади. Худо ўтмишимизни даволаш орқали, бизни олдинга етаклайди. Наҳотки бунинг иложи бўлса? Бу тартибсизликларни қандай ҳал қилиш мумкин? Ўтмишдаги жинсий тажовузни қандай тўғрилаш мумкин? Онангни ташлаб кетган отангга бўлган нафратдан қандай халос бўлиш мумкин? Сени бир чақага олмаганларини ўйлаганингда кўнглингга келадиган жирканчликлардан қандай қутулиш мумкин? Наҳотки, Худо йиллар давомида қон томиб турган қалб жароҳатларига шифо берса? Худди шу саволлар Юсуфга ҳам тинчлик бермаган. Тан олиш керакки, ўнта аканг сени худди мушукнинг боласидай улоқтириб, бир умрга ташлаб кетишганини унутиш қийин. Шунинг учун у ҳам акаларига шундай қилди. Уларни муҳтож ҳолда кўриб, уларга қаттиқ гапирди, айғоқчиликда айблаб, зиндонга ташлади. “Тегишингизни олинглар, ярамаслар!” Сени билмадим-у, лекин мен инсоннинг заифликлари Юсуфга бегона эмаслигини англаганимдан хурсандман. Ахир у бошига тушган азобларни бардош билан енган, қулликка тоқат қилган, бегона юртда муваффақиятга эришган, бегона тилни ўрганган, шаҳвоний васвасага енгилмаган. У ўрнак олишга лойиқ маҳбус ва ўрнак олишга лойиқ бош вазир эди. Кун келиб унинг боши узра айлана нур порласа ҳам Хайрон бўлмайман. Мантиқан олиб қарасак, Юсуф акаларини кўрган заҳоти қўлини юқорига кўтариб шундай дейиши лозим эди: “Эй Ота! Уларни кечиргин, улар нима қилаётганларини билмайдилар” (Луқо 23:34). Лекин у бундай қилмади ва буни ажабланарли жойи йўқ, чунки кечириш – анча мушкул нарса. Агар Худо сенга буюрса, оч қолган одамниинг қорнини тўйғазиш, фиръавнга доно маслаҳатлар бериш, ҳатто Левитлар китобини ёд олиш ҳам осонроқ. Лекин… Ҳатто ғазабланганингизда ҳам гуноҳ қилманглар. Қуёш ботгунча жаҳлдан тушинглар… Эфесликлар 4:26 Ҳар қандай гина-қудрат, қаҳру ғазаб, жанжалкашлик, ғийбатчиликни ҳамда бошқа ҳар хил ёмонликларни ўзингиздан соқит қилинглар… Эфесликлар 4:31 …Масиҳ сизларни кечиргани каби, сизлар ҳам бошқаларни кечиринглар. Колосаликлар 3:13 Худойим, бу ҳазилми? Менинг бир қиз дўстим бор. У олти ёш пайтида онаси қандайдир сотувчи билан қочиб кетади. Қизининг тарбиясини бир яхши инсонга ишониб топширади, лекин бу инсон қўғ21ирчоқлар ҳақида, кийимлар ҳақида ёки учрашувлар ҳақида ҳеч нима билмасди. У ҳар доим ҳамма ишларни кўнгилдагидек қилмаса ҳам, қўлидан келганча қизни катта қилди. Яқинда худди Канъондан қондошлар келгандек, унинг ҳаётида яна онаси пайдо бўлди. У қизи билан учрашиб, қаҳва ичиб ўтирганларида: “Азизам, ташлаб кетганим учун мени кечир” – деди. Бу аёл қизининг ҳаётидан яна жой олишга уринаётганди. Дўстимнинг хаёлига келган биринчи фикр шундай эди: “Қанақасига, ҳаммаси шуми? Қаҳва ичириб, узр сўраганингиз учун сизни кечиришим керакми?” Шунчалик осонми? Бу она ҳам қизи тортган азобларни тортиши керак эмасми? У ҳам бир неча йиллар давомида қизимни яна кўраманми, деган шубҳалар билан қийналиб яшаган. Бир неча бедор тунлар адолатни тиклаши мумкин эди. Хўш, менга айт-чи, қизнинг азобларини Худонинг кечириш амри билан қандай яраштириш мумкин? Эҳтимол, бу вазиятда озгина қасос олиш керакдир? Шу жойда сен ҳақсан. Худо адолатни биздан кўра кўпроқ истайди. Ҳаворий Павлуснинг сўзлари ёдингиздами: “Ҳеч кимга ёмонглик эвазига ёмонлик қайтарманглар… Ўзингиз учун қасос олманг, балки Худонинг ғазабига йўл қўйиб беринг. Ахир, Мукқаддас Битикларда Эгамиз шундай айтган-ку: “Мен Ўзим қасос ва ўч оламан” (Римликлар 12:17, 19). Тунда босқинчи келиб, нарсаларимизни ўмариб, қочиб кетиши ва қўлга тушмай, жазодан қутулиб қолиши бизга тинчлик бермайди. Унинг Фижи оролига қочиб кетиши, қумда ястаниб олиб, котейл ичиши бизни қийнайди. Лекин Хавотир олма. Муқаддас Каломда: “Худо қасос олиши мумкин” деб эмас, аниқ қилиб “Худо қасос олади” деб ёзилган. Худо ҳаққоний ва адолатли ҳукм чиқаради. Бунга яхши намуна керакми? Юсуфнинг ҳаётида бўлган кутилмаган бурилишга тайёр тур. Шундай қилиб, уч кундан кейин Юсуф ҳамма акаларини зиндондан озод қилди, фақат биттасини гаров сифатидан олиб қолди. Акалари Канъонга, оталари Ёқубга бўлган воқеаларни айтиш учун қайтиб кетишди. У пайтда оталари анча кексайиб, кучдан қолганди. Улар оталарига кичик укалари Беняминни олиб бормагунларча, Шимўн Миср зиндонида ётишини айтишди. “Мени ҳамма болаларимдан жудо қилмоқчимисизлар? Юсуф йўқолди, Шимўн ҳам йўқ, энди эса Беняминни олиб кетмоқчисизлар! Пешонам бунча шўр бўлмаса!” (Ибтидо 42:36). Қандай ярамас одам: арзанда ўғлининг бошига етди, фарзандларининг тарбиясига эътибор бермади, бир ҳарам хотин олди, ўғлини зиндонга тушганини эшитиб, яна ўзига ачинди. Эҳ, сен! Бу оиладаги бундай тартибсизликларга ажабланмаса ҳам бўлади. Ўқишда давом этиб, қуёш нури булутларни қандай ёриб ўтишини кўрамиз. Қачонлардир Юсуфдан қутулмоқчи бўлган Яҳудо бир қадам олдинга чиқиб, деди: “Укамизни мен билан жўнатинг, энди йўлга чиқайлик, токи сизу биз, болаларимиз очликдан ўлмай, тирик қолайлик. Унга мен ўзим кафил бўламан, унинг учун мени масъул деб билаверинг. Агар уни қайтариб олиб келиб қўлингизга топширмасам, умр бўйи сизнинг олдингизда айбдор бўлиб қолай” (Ибтидо 43:8, 9) Шошма, бу ўша Яҳудоми? Бу ўша “Яхшиси, (Юсуфни) анави Исмоилийларга сотайлик…” (Ибтидо 37:27) деб таклиф берган одамми? Бу ўша савдогарлар билан савдолашган аками? Ҳам ҳа, ҳам йўқ. Маълум бўлишича, ўша вақтда Яҳудо ҳам чуқурга тушишга улгурган экан. Юсуфни сотиб юборишганидан кейин, уч ўғилнинг отаси Яҳудо билан қуйидаги воқеалар содир бўлди. У тўнғич ўғлини Тамара исмли қизга уйлантирди. Лекин кўп ўтмай ўғли оламдан ўтди. Ўша пайтдаги анъанага кўра, Яҳудо Тамарани иккинчи ўғлига олиб берди. Лекин иккинчи ўғли ҳам ишончни оқламади ва у ҳам оламдан ўтди. Тамара оиламга бахтсизлик келтиряпти, деб ўйлаган Яҳудо учинчи ўғлига ҳам бирон фалокат бўлишидан қўрқиб, Тамарани ўғлига олиб беришга шошилмади. Кейинроқ Яҳудонинг ўзи ҳам бева қолди. Собиқ қайнатасининг шаҳарга кетаётганини эшитган Тамара, электрон мактуб орқали унинг жавобини кутмасдан, чўзилиб кетган беваликни тугатиш вақти келди, деб ўйлаб, бу муаммога ноанъанавий усулда ечим топишга қарор қилди. Тамара фоҳиша либосларини кийиб, Яҳудога таклиф берди, Яҳудо буни рад қила олмасди. Яҳудо ўзининг келини билан ётганини билмай, тўлов ўрнига ўз муҳрини боғичи билан ҳамда таёғини берди. (Эҳ, шаҳватпарастлик эркак кишини қанчалик кўр қилиб қўяди-я!) Тамара ҳомиладор бўлиб қолди. Уч ой ўтгандан кейин у яна Яҳудонинг олдига Тамара бўлиб борди, лекин бу гал ҳомиладор Тамара бўлиб борди. Яҳудо қаҳр ва ғазаб билан Тамарани ёқиб юборишни талаб қилди. Бироқ шу пайт Тамара Яҳудонинг муҳри, боғичи ва таёғини кўрсатди. Яҳудо эса оталикни тан олишга мажбур бўлди. Гуноҳда айбланган Яҳудо оиласининг олдида шарманда бўлди. Давра ёпилди. Ёқубни алдаган Яҳудо, ўзи алданди. Юсуфга тузоқ қўйган Яҳудо ўзи тузоққа тушди. Юсуфни масхара қилган Яҳудо ўзи масхара бўлди. Яҳудо Худонинг қасосига мубтало бўлди, ўйлаб кўриб, тан олди: “… Тамара тўғри иш қилди…” (Ибтидо 38:26). Юсуф ҳақидаги ҳикоянинг орасига Яҳудонинг “қаҳрамонликлари” қандай қўшилиб қолган, деган савол бир неча йиллар давомида менга тинчлик бермасди. Нима учун 37-бобда Юсуфнинг туш кўриши ва акаларининг хоинлиги билан бошланган ҳикоя 38-бобда бирдан узилиб, Яҳудонинг найранглари, Тамаранинг соҳта фоҳишалиги, унинг бевақт ўлган икки эри ва бевалик мақоми билан катта таваккал қилгани ҳақидаги ҳикоялар ёзилган? Лекин энди бу ҳикоялар нима учун керак бўлганини тушундим. Ёқубнинг оиласида қандайдир ижобий ўзгариш бўлиши учун оила аъзоларидан биттаси тезроқ улғайиши керак эди. Агар ота буни қилмаса, унда ака-укалардан биттаси ўзини катта одамлардек тутишни ва қилган ҳатти-ҳаракатлари учун жавоб беришни ўрганиши керак эди. Ўзи эккан уруғларнинг ҳосилини ўриб олишга мажбур қилиш орқали Худо Яҳудонинг руҳий қарашларига таъсир кўрсатди ва ниҳоят Яҳудо буни тушуниб етди! У оила шаънини ҳимоя қила бошлади. У отасига яхши маслаҳат берди, Беняминнинг хавфсизлигини кафолатлади ва Беняминни Мисрга олиб боришда омадсизликка учраган тақдирда қонун олдида жавоб беришга тайёр эди. Яҳудонинг виждони уйғонганди, Юсуф эса бунга умуман ҳисса қўшмади. Шундай қилиб, қасос олиш Худонинг иши. У ё Ҳукм кунида ёки хафа қилган инсоннинг ҳаёт сўқмоқларининг қайсидир жойида қасос олади. Хўш, бу ҳикоя нима ҳақида? Бу ҳикоя Худо ҳар қандай Яҳудонинг ҳисларини уйғотиши, ҳар қандай ёвуз амалдор билан келишиши, ҳар қандай ғазабланган ота-онанинг кўнглини юмшатиши мумкинлиги ҳақида. Собиқ турмуш ўртоғингни тиз чўктириш ёки унга донолик бериш Унинг учун ҳеч нарса эмас. Кечирганингда адолатли қасос олишдан маҳрум бўлмайсан, шунчаки бу ишни Худога қўйиб берган бўласан. У эса буни сен учун қилишга кафолат беради. Чунки бизни хафа қилган одамдан ўзимиз ўч олсак, бизнинг қасос ё кам бўлиб қолади ёки ошириб юборамиз. Бироқ, бу ишни Одил Ҳакамнинг Ўзига топширсак, Унинг ваколатига шубҳа қилмасак ҳам бўлади. Биздан фарқли равишда, Худо ҳеч қачон инсонни ташлаб кетмайди. Ҳеч қачон! Биз ярамас одамдан воз кечиб кетганимизда ҳам Худо унинг виждонини уйғотишга, онгини очишга ҳаракат қилади ва охир оқибатда уни тавбага олиб келади. Душманларимизни тўғри йўлга сола оламизми? Бу Худонинг иши. Душманларни кечириш-чи? Мана бу сиз билан менинг вазифам. Биз кечиришимиз керак, бошқа кимдир эмас. “Ҳатто ғазабланганингизда ҳам гуноҳ қилманглар. Қуёш ботгунча жаҳлдан тушинглар. Иблисга фурсат берманглар” (Эфесликлар 4:26-27). “Фурсат” сўзи юнонча topos (1) сўзидан олинган бўлиб, “топография” сўзи билан бир хил ва у маълум бир ҳудуд ёки ер майдонини билдиради. Қизиқ, шундайми? Демак, биз ғазабланганимизда қалбимизни иблиснинг ихтиёрига топширган бўламиз. Биздаги хафачилик қалбимизга ўрнашиб олиши учун, яъни қалбимизда рўйхат ўтиб олишига (прописка) имкон берамиз. Ишон, у бизнинг рухсатимиздан дарров фойдаланади ва у эгаллаб олган ҳудудни тахмин қилишнинг ўзи даҳшат. Туҳмат, ғийбат, ғазаб – ҳар гал мана шу арзимаган заифликларимизга ён берганимизда, иблисга нарсаларини йиғиштириб, қалбимизга жойлашиб олишига ёрдам берган бўламиз. Уни бўйнини синдир. Ҳатто бир кун ҳам қалбингда қолишига йўл қўйма. Исо Масиҳ номи билан унга лаш-лушларини йиғиб, даф бўлишини буюр. Кечиримли бўл ва сенга келтирилган хафачиликлар рўйхатини тузишдан ўзингни тийгин. Сен хафа қилган инсонлардан қандай ўч олишни ўйлаш ўрнига, улар учун илтижо қил. Сенинг ғазабинг қонунбузарликка қаратилган бўлиши керак, қонунбузарга эмас. Диққатингни улар сенга қилганларига эмас, Исо сен учун нималар қилганига қарат. Сенингча, бу адолатсизликми? Лекин Исо улар учун ҳам қурбон бўлган. Агар У сени хафа қилган инсонлар ҳам кечиримга лойиқ, деб ҳисобласа, демак шундай бўлиши керак. Энди кечириш осонроқми? Йўқ. Балки бу нарса кечириш жараёнини тезлаштирар? Ишониш қийин. Лекин озгина бўлса ҳам азобни камайтирадими? Билмайман, Юсуф қийналган эди. Акалари Беняминни олиб Канъондан қайтиб келишди. Уларнинг шарафига Юсуф зиёфат берди. Юсуф улардан Ёқуб ҳақида сўради, Беняминни кўрганидан қувонди, бироқ ўзи танитмади. “…Худо сенга марҳамат қилсин, ўғлим!” - деди-да, кўз ёшларини тута олмай, тезда хонадан чиқиб кетди (Ибтидо 43:29). Юсуф еб-ичиш ва акалари билан хурсандчилиш учун қайтиб келганида, акаларини ёшига қараб ўтқазди ва ҳаммасида кўпроқ Беняминга илтифот қилди. Ҳар гал акаларининг олдига бир хил таом қўйилганида, Беняминнинг олдига нақ беш хил таом қўйилди. Бундай саҳийликни акалари сезмай қолиши мумкин эмасди, бироқ улар ҳеч нима дейишмади. Акаларининг қопларини оғзигача дон билан тўлдириб беришларини буюриб, Юсуф укаси Беняминнинг қопига ўзининг кумуш қадаҳини яшириб қўйди. Акалари ҳали шаҳардан узоқлашмай туриб, Юсуфнинг хизматкорлари уларни тўхтатишди ва карвонни тинтиб, яширилган қадаҳни топишди. Акалари кийимларини йиртиб (сочларини юлиш одатининг қадимий кўриниши), қалтираганларича Юсуфнинг ҳузурига келишди. Аниқки, Юсуф бирон бир аниқ қарорга келолмаган! У очиқ қўл билан акаларини кутиб олди, ҳатто кўз ёш ҳам қилди, уларга овқат берди, кейин яна қўпол ҳазил қилди. Акалари унинг қалбидан эски ва чуқур ярасини тирнагани учун ичидан қийналаётган эди. Акалари унга яна бир бор оғриқ келтиришларига йўл қўйгандан кўра, Юсуф ўлишга тайёр эди, лекин бошқа томондан, уларни яна йўқотиш унинг учун ўлим билан баробар эди. Кечирим билан бирга бундай иккиланишлар ҳам учраб туради. Кечирим бирданига келмайди, бунинг йўлида ғов ва тўсиқлар учрайди: гоҳ қуёш чарақлайди, гоҳ булутлар уфқни тўсиб қўяди. Ярим ғазаб, ярим севги – бизнинг қалбимиз гоҳ ғазабга гоҳ меҳр-шафқатга тўлади. Бизни хафа қилган инсон томон бир қадам қўйиб, дарҳол ортга қайтамиз. Деярли жойимизда қоламиз, бироқ бу ёмон эмас. Гап кечириш ҳақида кетар экан, бизларнинг барчамиз – ҳали янгимиз. Ҳеч биримизда кечиришнинг сирли формуласи йўқ, бироқ кечиришга ҳаракат қилаётганингда, сен аллақачон кечиришни бошладинг. Фақат бу ҳаракат тўхтаб қолсагина хафачилик яна пайдо бўлади. Танлаган йўлингдан қайтма, шунда тез орада иноят Уйига кўчиб ўтиш учун Ҳасад Уйидан чиқиб кетасан. Шу ва бошқа “меъморий обида” нинг тузилишини яхши биладиган киши сифатида кафолат бераман: иноят маскани сени хафа қилмайди. 12 БОБ. ОЛИЙ ҲУКМДОР – СЕНИНГ АКАНГ Гаров ўйнашим мумкин, бунақасини ҳеч қачон кўрмагансан. Баскетболчи жарима тўпи ташланадиган чизиққа келди. Унинг жамоаси рақиб жамоадан бир очкога орқада. Ўйин тугашига эса саноқли сониялар қолган. Иккала жамоа ўйинчилар ўз жойларини эгаллаб, тўпни ушлаб олишга шай. Томошабинлар қотиб туришибди. Чирлидер* қизлар ҳам тўпдан кўзларини узмасдан, асабий ютинишди. Яна бир бор айтаман: бунақасини кўрмагансан. Нима учун бунчалик ишонч билан айтяпман? Чунки жарима тўпини ташлаётган баскетболчининг ўзи ҳам бунақасини кўрмаган. Унинг кўзи ожиз. Иккала жамоа ўйинчиларининг нигоҳлари унга қаратилган. Бироқ, Пенсильвания штати, Аппер-Дарби шаҳарчасидаги ўрта мактабнинг юқори синф ўқувчиси Мэтт Стивенс ҳеч нимани кўрмайди – унинг кўзи ожиз. Унинг акаси саватнинг пўлат устини остида туриб, таёқ билан саватни уриб турибди. Мэтт таёқнинг товушига диққат билан қулоқ солиб, тўпни икки марта полга урди ва тўпни боши узра кўтариб, ташлашга шайланди. Биз эса, нима учун мураббий кўзи ожиз болани жарима чизиғига қўйганига ҳайрон эдик. Қисқача айтадиган бўлсам, бунинг сабаби – Мэттнинг акаси борлигида эди. Тўлиқ жавобни олиш учун бир неча йил ортга назар солишимиз керак. Ўшанда Стивенслар оиласида иккала кўзи ҳам парда билан қопланган ўғил дунёга келди. Бешинчи синфда Мэттнинг чап кўзи кўрмай қолди, олтинчи синфга ўтганда ўнг кўзи кўрмай қолди. Бола кўриш қобилиятини йўқотган бўлса ҳам, акасининг кўриш қобилияти иккаласи учун ҳам етарли эди. Жо ёшлигиданоқ Мэттга имконсиз ишларни қилишни ўргатди: коньки ва велосипедда учишни, футбол ўйнашни. Кейинроқ, баскетбол жамоасига мураббий бўлганида, Жо укасини маъмурий-ҳўжалик ишларида ўзига ёрдамчи қилиб олди. Мэтт машғулотларда ҳам, жамоасининг ўйинларида ҳам иштирок этмасди, лекин машғулотлардан кейин акасининг ёрдами билан жарима тўпини ташлашни ёқтирарди. Ўйинчилар спорт залдан чиқиб кетганларидан кейин ака-укалар бироз ўзлари қолишарди: кичиги – жарима тўпи ташланадиган чизиқда, каттаси эса саватнинг остида турарди. Саватнинг остида туриб, у таёқ билан саватни уриб турарди. Хуллас, ана шу мусобақада Мэтт жарима тўпини бажарадиган ўйинчи сифатида биринчи марта тайинланди. Мэтт мусобақада иштироқ этиши учун Жо ҳакамларни ҳам рақиб жамоани ҳам кўндирди. Бу фикр ҳаммага маъқул келди, бироқ ўйинда бундай бурилиш бўлиши ҳеч кимнинг хаёлига келмаганди. _____________________________ *Чирлидер (инглизча cheerleader) – мусобақа бошланишидан олдин ёки танаффус пайтида майдонга чиқадиган, спорт жамоаларини қўллаб-қувватлайдиган қатнашчи (одатда қизлар бўлади). Мэтт жамоанинг олтинчи ўйинчиси эмасди, тўғрироғи ўйиндан ташқарида эди. Трибуналар ҳам, майдон ҳам сув қуйгандек жим-жит. Жо таёқ билан саватнинг пўлат халқасини уриб турибди. Трибуналарнинг биридан Мэттнинг онаси ўрнидан турди, унинг қўлида видеокамера бор эди. Аёл бор кучи билан камера қимирлаб кетмаслиги учун ҳаракат қиляпти. Мэт тўпни полга урди. Кейин тўпни боши узра кўтариб, бир лаҳза қотиб турди ва ташлади. Бах! Мэт ҳисобни тенглаштирди! Спортзалдаги мухлисларнинг ҳайқириғидан шифт қулаб тушай деди. Ниҳоят, трубиналар яна жимиб қолди, Мэт яна саватнинг халқасига урилаётган таёқнинг товушини эшитиб, ўзининг мисли кўрилмаган зарбасини такрорлади. Бах! Иккинчи очко! Рақиб жамоанинг ўйинчиси коптокни ушлаб олди ва майдоннинг охирида турган шеригига узатди. Шериги эса Жонинг жамоаси саватига коптокни ташлади… ва тўп хато кетди. Ўйин тугади, Мэтт – ўйин қаҳрамонига айланди. Томошабинлар бор кучи билан ҳайқиришар, қаҳрамонимиз эса бир ўзи ўриндиққа етиб олишга уринаётганди. Топинг-чи, ким унга ёрдамга келди? Тўғри, Жо (1). Акалар вазиятни тубдан ўзгартиришга қодир. Ҳовлингда безорилар пайдо бўлдими? Аканг сени ҳимоя қилади. Мактабда нонушта қилишга пулинг йўқми? Аканг сенга пул беради. Велосипед ҳайдашни уддалай олмаяпсанми? У сенга қандай мувозанатни сақлашни ўргатади. Шунчаки, акангни чақир. Аканг сенга қараганда анча кучли ва тажрибали. Аканг – сенинг энг яқин қариндошинг, сен у учун қадрлисан. Унинг асосий вазифаси – сенга ёрдам бериш ва сенга қараб юриш. Мактабдан уйга қайтишда адашиб қолмаслигинг учун сенга қараб юради. Математика фанидан синовни топшира олишинг учун тайёргарлик кўришда ёрдам беради. Пулни беҳуда совурмаслигинг учун сен билан бирга дўконма-дўкон кезади. Кундалик ҳаётда учрайдиган қийинчиликларга енгилмасликни ҳам сенга аканг ўргатади. Акаси бўлишни ким ҳам истамайди? Яхши баскетболчи бўлишга уринмаслигинг мумкин, лекин ҳаётда пул ишлаб топишга, дўст орттиришга, қизлар билан танишишга, ўз муаммоларингни ўзинг ҳал қилишга ҳаракат қиласан. Бу ишларда акангга суяна оласанми? Ёқубнинг ўғиллари тушган вазиятда улар суянадиган ҳеч ким бўлмагани аниқ. Юсуфнинг ҳузурида турганларида, уларнинг ҳоли жуда ҳароб эди: ўғирликда айбланаётган, тилни билмайдиган чўпонлар ўта қудратли ҳоким олдида туран эдилар. Уларнинг илтижо қилишдан бошқа чоралари бормиди? Раҳм-шафқатдан бошқа яна нимаям сўрашлари мумкин? Яҳудо отаси қариб, қувватдан қолганини, Юсуф исмли битта ўғли ҳалок бўлганини, Беняминдан ажраб қолишни кўтара олмаслигини ҳукмдорга айтди. Агар бу иши оиласига ёрдам берса, кичик укасининг ўрнига жазоланишни таклиф қилди. Улар шафқат қилишларига умид қилиб, Юсуфнинг оёқларига йиқилишди, бироқ умид қилганларидан ҳам кўпроғини олишди. Сарой аъёнлари ҳамда таржимонларни чиқиб кетишларини буюрганидан кейин, “Юсуф ортиқ ўзини тутиб тура олмади” (Ибтидо 45:1). Қўли билан юзини яшириб, ҳўнграб юборди. У шунчаки йиғлаб, кўз ёшларини артмади – чиндан ҳам ҳўнграб йиғлади. Эркак кишининг ҳўнграб йиғлаши бутун сарой бўйлаб акс садо берди. Бу – соғайиш, яъни чуқур покланиш ва қалб яраларининг шифо топишини билдиради. Йигирма икки йиллик азоблар ва ёлғонлар ўз ниҳоясига етди. Ғазаб ва муҳаббат ўртасидаги дуэль, қалбини забт этиш учун бир-бирига қартилган қиличлар, муҳаббатнинг узоқ кутилган ғалабаси билан якун топди. Ҳўнграб йиғлаётиб, у иқрор бўлди: “…Мен Юсуфман! Отам ҳали ҳам ҳаёт экан-да?” (3 оят). Ўн битта бош хоинона қалтиради, йигирма иккита кўз овқат сузадиган идишдек катталашди. Тиз чўккан ҳолда турган акалар қимирлай олмай қолишди, фақат лаблари пичирлаб: “Юсуфмисан?” дейишди. Акаларининг ҳотираларида кичик укалари Мисрга кетаётган савдогарларнинг аравасига бўйнидан арқон тортиб бойланган, қўрқувдан ранги оқариб кетган ҳолда муҳрланиб қолганди. У учун тўланган пулни санаб, укалари ҳақида ўйлашмаганди ҳам. Қандай қилиб, заиф болакай шундай қудратли ҳокимга айланиши мумкин? Акалари шоша-пиша пешоналари ерга теккунча таъзим қилдилар. Ниҳоят, Юсуф йиғидан тўхтаб, қўлларини юзидан олди. Кўзлари атрофига суртилган қора ранг деярли ювилиб кетган, ияклари эса ҳамон титрарди. Паст овоз билан: “… менга яқинроқ келинглар” – деди. Акалари эҳтиёткорлик билан ўринларидан туришди. “Мен Юсуфман, сизлар Мисрга сотган укангизман” (4 оят). Юсуф акаларини тинчлантиришга уринди. “Худо ана шундай ғаройиб йўл билан сизларни ва наслингизни қутқариб, омон қолдириш учун сизлардан олдин мени юборди” (7 оят). Ҳалиги мақол бор-ку: “Ёмонликни ўйламасанг, яхшилик бўлмайди”. Акаларининг барчаси ҳамон олдиларида турган одамга – улар учун ҳўнграб йиғлаган, ёнига чақириб… уларга ғамхўрлик қилган инсонга қўрқиб қараб туришарди. “Оилангиз бағрига қайтинглар, - деди Юсуф, - ва Мисрга кўчиб келинглар”. Уларни барча зарур нарсалар билан таъминлашга ваъда берди ва ваъдасини кўз ёшлари билан тасдиқлади. Ўрнидан туриб, кичик укасини қучоқлади. “У Беняминни қучоқлаб, бўйнига осилиб йиғларди… Йиғлаганча, акаларини бирма-бир қучоқлаб, ўпди. Энди акалари Юсуф билан бемалол гаплаша бошладилар” (14-15 оят). Юсуф акаларини бирма-бир бағрига босди. Уни қул қилиб сотиб юборишни таклиф қилган Яҳудони. Ҳар доим ҳам ўзини катта акадек тутмаган Рубенни. Шакамда зўравонлик қилган Шимўн билан Левини, отаси уларни “Жабр-жафо қуроли” деб атаган (Ибтидо 49:5) (2). Унинг қўл-оёларини боғлаган, раҳм қилишларини сўраганида уни масхара қилганларнинг барчасини қучоқлаб ўпди. Юсуфнинг нафратга тўла адовати саройнинг мармар тошлари устига эриб тушди. У акаларидан ҳисоб ҳам сўрамади, ўтмиш ҳақида ҳам суриштирмади. Улар шунчаки суҳбатлашиб ўтиришди. “Отам қандай? Рубен, сен семириб кетибсан. Шимўн, сен қандайсан? Леви, ҳалиги қўшни қизга уйландингми? Болаларинг борми? Набираларинг ҳам борми?” Юсуфнинг акалари ҳақидаги хабар фиръавнга етиб борганида, у Юсуфга: “Сенинг оиланг – менинг ҳам оилам” – деди. Кейин Юсуф акаларига янги кийимлар ва аравалар берганини ҳам билиб олдик. Улар Мисрнинг фаҳрли фуқаролари унвонига ҳам эга бўлдилар. Кечаги қувғинлар бир лаҳзада имтиёзли ҳолатга айланди. Ана ўшандагина акалари ҳеч қандай хавф йўқлигини тушунишди. Ҳали қаҳатчилик тугамаган, яъни ерлар қуёшда қовжираб ётган бўлса ҳам, ҳаёт бир маромга тушмаган бўлса ҳам, ниҳоят улар хавфсизликда эдилар. Акалар қийинчиликлардан ўтиб, омон қолишди. Бунинг сабаби уларнинг ҳалол инсон бўлганликларида, деб ўйлайсанми? Йўқ! Шунчаки уларнинг қудрат укаси бор эди. Уларнинг укаси қудратли юртнинг бош вазири эди. Ана омад! Биз биринчи ўринда муҳтожлик ҳақида ўйлаймиз. Биз ҳам худди Юсуфнинг акаларига ўхшаб, қаҳатчиликдан ташвишланамиз, айниқса пул йўқ бўлса, заҳиралар тугаган бўлса ва ҳолдан тойган бўлсак, бунинг қандай бўлишини яхши тушунамиз. Биз ҳам ўзимизни худди улардек тутганмиз: биз учун қадрли бўлган инсонларни шикастлаганмиз. Албатта, қул қилиб сотишгача бормаганмиз, лекин қай биримиз жаҳлга берилмаганмиз? Қай биримиз ўз манфаатларимизни ўйлаб, яқинларимизнинг муҳтожликларига эътибор берганмиз? Бундай одам йўқ. Ботшевалик чўпонларга ўхшаб, Олий Ҳукмдоримиздан ёрдам изладик. Ибодат қилдик – ҳимоя қилишини сўраб илтижо қилдик. Унинг ҳузурида бизга ўхшаганлар учун ҳам жой топилармикан, деган Хавотир бизни қийнаган. Акалари Юсуфнинг саройида эришганларига биз Исо Масиҳда эришамиз. Бизнинг катта акамиз – Олий Ҳукмдоримиздир. Бу сен учун янгиликми? Исони Шоҳ, Раббий, Қутқарувчи эканини эшитган бўлсанг керак, лекин Ака эканини эшитмаган бўлсанг керак. Бир марта Исо шогирдлари билан суҳбатлашиб ўтирганида оила аъзолари Унинг диққатини тортмоқчи бўлишган. Исонинг онаси ва укаси уйга кирмасдан, У билан кўришмоқчи эканликларини етказиш учун одам киритишади. Исо ўша пайтда муҳим суҳбатни бузмайди “Ва қўли билан шогирдларини кўрсатиб, деди: Мана, Менинг онам ва укаларим! Осмондаги Отамнинг иродасини бажо келтирганлар Менинг укам, синглим ва онам бўлади” (Матто 12:49-50). Ўша куни, ўша воқеанинг гувоҳи бўлганимизда эди, Исонинг “оиласи” ни кўриб, Ҳайратланган бўлардик, чунки Унинг шогирдлари насл-насаби билан ҳам, моддий бойликлари билан ҳам мақтана олишмасди. Бутрус мағрур эди. Юҳанно жаҳлдорлиги билан ажралиб турарди. Маттонинг мавҳум ўтмиши ва шубҳали дўстлари ҳақида нима ҳам дейиш мумкин? Ёқубнинг ўғиллари Миср саройидаги аъёнлик лавозимини эгаллашга қанчалик ҳақдор бўлишса, Исонинг издошларининг ҳам У билан қариндошликка шунчалик ҳаққи бор эди, лекин Исо уларни Ўз оила аъзолари деб аташни уят ҳисобламади. Исо уларни ва албатта бизни ҳам, Ўзининг қондошлари деб очиқчасига эълон қилди, чунки «инсонларни гуноҳлардан покловчи Исо ва покланган инсонларнинг ҳаммаси бир оилага мансубдир. Шу сабабдан Исо уларни биродарларим деб аташдан ор қилмайди» (Ибронийлар 2:11). Исо Унинг ҳузурига келган одамларни ҳам оила аъзоси деб ҳисоблашини айтиб, бизнинг бу борадаги тасаввуримизни кенгайтирди. Юсуфнинг ҳаёти ҳақидаги ҳикоя – Муқаддас Каломдаги энг асосий Шахс – Исо ҳақидаги ҳикоянинг бошланиш қисми ҳолос. Бу иккала инсоннинг тақдирларида умумий нарсалар жуда кўп: Юсуф – Ёқубнинг суюкли ўғли эди, Исо эса – Худонинг суюкли Ўғли бўлган ва ҳозир ҳам шундай (Матто 3:17). Юсуф кўпчилик инсонларни очликдан қутқариб қолган, Исо эса Унинг сўзларини эшитиш учун тўпланган оломонни қорнини тўйғазган. Юсуфга ўз халқини яқинлашиб келаётган қаҳатчиликка тайёрлаш вазифаси топширилган эди, Исо эса Ўз халқини абадий ҳаётга тайёрлаш учун келган. Юсуфнинг донолиги сабаб омборлар заҳира донлар билан тўлди, Исонинг қўлида эса сув олий навли шаробга айланди, бешта нон минглаб оч одамларни қорнини тўйдирди. Юсуф табиий офатларга тоқат қилди, Исо эса барча офатларни бўйсундирди: У бўронни даф қилди, тўлқинларни тинчлантирди, бундан ташқари, ўлган одамга тирилишни, чўлоқларга рақсга тушишни, соқовларга эса мадҳия айтишни буюрди. Шу ишлари учун Ундан нафратланишган. Юсуф йигирма кумуш тангага қул қилиб сотиб юборилган – Исо учун эса хоинга ўттиз кумуш танга тўлашган. Юсуфни ноҳақ айблаб, зиндонга ташлашган – айбсиз ҳукм қилинган Исони эса хочга михлашган. Акалари Юсуфни ўлганга чиқаришди, қабр оғзини муҳрлаган рим аскарлари ҳам Исони ўлди деб ўйлашган. Юсуф қудратли ҳукмдор сифатида яна пайдо бўлди, Исо билан ҳам шундай бўлди: Унинг қотиллари ухлаб ётганида, шогирдлари йиғлаб ўтирганида, Исо ўликдан тирилди, кафанларини ечди, қабр оғзига қўйилган тошни суриб, чиқаётган қуёшни кутиб олиш учун чиқди. Фиръавн Мисрни бошқаришни Юсуфга топшириб, унинг мартабасини кўтарди, Худо эса Исога самовий тахтни топширди. “Худо Масиҳни ўликдан тирилтирди ва самода Уни Ўзининг ўнг томонига ўтирғизди. Исони Худо у дунёю бу дунёдаги ҳар бир ҳокимият ва ҳукмронлик, ҳар қандай куч ва салтанат, ҳар бир мавжудоддан устун қилди. Бутун борлиқни Исонинг оёқлари остага тобе қилди. Уни бутун борлиқдан юқори қўйиб, имонлилар жамоатига бош қилди” (Эфесликлар 1:20-22). Юсуф билан Исонинг ўртасидаги ўхшашликлар шу билан тугайди, чунки Юсуфнинг ҳукмронлиги инсоннинг ердаги ҳаёти билан чегараланган, Исонинг ҳукмронлиги эса абадийдир. Осмон ҳеч қачон тахтнинг бўш қолганини кўрмайди: У ҳозир ҳам ҳукмронлик қиляпти, бу оламнинг иқлими, вақт ва даврлар ҳам Унга бўйсунади. Дунёнинг барча элементлари Унинг қўлида, У билан учрашувимизни тезлатиш учун, биз, Худонинг оиласига қабул қилинишга нолойиқ бўлган болалар, Унинг бизга қараб: “Мен – Исо, сизларнинг Акангизман”, - деб айтаётганини эшитишимиз мумкин. Бизни кўриб, Унинг кўзларига ёш келади, бу кўз ёшлар шармандалик эмас, балки қувонч ёшларидир. У бизни чорламоқда: “Эй ҳолдан тойганлар, оғир юк остида қолганлар, ҳаммаларингиз Менинг олдимга келинглар! Мен сизларга ором бераман” (Матто 11:28). Унинг учун бир фут ҳам жуда катта масофа. Исо биздан Унинг олдига янада яқинроқ келишимизни истайди. Биз, Уни чуқурга ташлаганлар, ўттиз кумуш тангага сотганлар, қилган ишимизни ҳотирадан ҳам ўчириб ташлаганларга қараб айтмоқда: Келинглар. Келинглар. Келинглар. Худо биз ҳақимизда қайғуради. Юсуф бу ҳақиқатни фиръавнга тушунтиришга ҳаракат қилди, Исо эса бизга У орқали “Отамиз Худонинг олдида ҳомиймиз – Исо Масиҳ…” га эришишимизни айтади (1 Юҳанно 2:1). Юсуф акаларига кийимлар ва аравалар берган, бироқ бизнинг Акамиз шундай ваъда бермоқда: “Худойим Ўзининг ажойиб бойлиги билан Исо Масиҳ орқали сизларнинг ҳар бир эҳтиёжингизни қондиради” (Филиппиликлар 4:19). Келинглар, Унинг биз ҳақимизда қайғуришига ишонайлик. Худо қадимги мисрликларга нима қилган бўлса, шу замоннинг одамларига ҳам шундай қилмоқда: қолган одамларни қутқармоқда. Муқаддас Каломнинг сўнгги китобида Худо Ўзининг башоратини такрорлмоқда: “Шундан кейин мен саноғига етиб бўлмайдиган катта бир оломонни кўрдим. Турли хил халқ, қабила, элату миллатларга мансуб бўлган бу одамлар тахт олдида, Қўзининг ҳузурида туришарди. Ҳаммасининг эгнида оқ либос, қўлларида пальма дарахти шоҳлари бор эди. Улар овозлари борича шундай ҳайқиришарди: “Тахтда ўтирган Худойимиз билан Қўзи нажот бериш қудратига эгадирлар!” (Ваҳий 7:9-10). Бу ваҳий Худонинг юрак уришини тезлаштиради, чунки Унинг “Худонинг Шоҳлигида шодланувчи оилани тўплаш” мақсади абадий ва ўзгармасдир. “Ахир, Мен сизлар тўғрингизда тузган режаларимни биламан, - деб айтмоқда Эгамиз. – Бу режаларим сизларга кулфат эмас, фаровонлик олиб келади, ёруғ келажагу умид беради” (Еремиё 29:11). “Режаларим” деб икки марта айтилган бу сўзни эшитиш қанчалар ёқимли! Бизга яхши келажак ато қилиш учун Худонинг режалари бор. Бизнинг барча омадсизликларимизни ва қилган хатоларимизни Худо биз учун яхшилик бўлиб ишлашига мажбур қилади. Бугун содир бўлаётган ҳар қандай воқеаларнинг мақсади – бизни Худога жалб қилиш ҳамда Унинг иродасини бажаришга тайёрлашдир. Худога қанчалик ишонишимиз ва Унинг режаларига қўшилишимиз бошимизга тушадиган қийинчилик ва азобларга қанчалик бардош беришимизни белгилайди. Бизни ахлатдек чуқурга улоқтирганларида ҳам яна ўрнимиздан турамиз. Худо бу ноҳақликни ҳам биз учун яхшикка айлантира олади. Яқинларимиз бизга хиёнат қилганларида ҳам биз яна оёққа турамиз. Худо бу азобларни енгишимиз учун ҳам куч беради. Ноҳақ айблашларми? Ноҳақ қамалишларми? Ёлғизликми? Балким қоқилиб кетармиз, лекин йиқилмаймиз. Нима учун? “…Бу Худонинг азалдан белгилаган режаси бўйича амалга ошди. Ахир, Худо ҳар бир нарсани Ўз хоҳиш-иродаси бўйича амалга оширади” (Эфесликлар 1:11). Ҳар бир нарса дегани ҳеч қандай истисносиз ҳаммаси деганидир. “Еру кўкдаги борлиқ мавжудодни Масиҳ орқали Худо Ўзи билан яраштириб, Масиҳнинг хочда тўкилган қони орқали улар билан тинчлик ўрнатиш” (Колосаликлар 1:20) учун бу ҳаётда ҳамма нарсалар бизни авж паллага яқинлаштирмоқда. Белгиланган ва фақат Худога маълум вақтда биз Канъонга қайтиб келамиз. Ана ўша пайтгача Акангга иложи борча яқинроқ бўлишга ҳаракат қил. Ўзининг ақл бовар қилмас зарбасидан кейин Мэтт Стивенс ўз мактабининг қаҳрамонига айланди. Ҳар бир бола у билан танишишни орзу қилар, ҳатто чирлидер қизлар ҳам у билан ҳамсуҳбат бўлишга иштиёқманд эдилар. Миш-мишларга қараганда, у қизларнинг биттасини битирув оқшомига таклиф қилишни ўйлаб турган экан. Суянишимиз учун акаларимиз елкасини тутганида ҳаётимиз мўъжизавий тарзда ўзгариб кетади. Сен уддалайсан. Лекин кучли бўлганинг учун эмас, балки Аканг кучли бўлгани учун уддалайсан. Лойиқ бўлганинг учун эмас, балки Аканг шунга лойиқ бўлгани учун. Буюк бўлганинг учун эмас, балки Аканг буюк, Олий Ҳукмдор бўлгани ва самода сен учун жой ажратгани учун. 13 БОБ. ХАЙРЛАШИШЛАР БИЛАН ВИДОЛАШ Жон Гленн қирувчи самолётни қандай бошқаришни билади. У Иккинчи Жаҳон уруши вақтида эллик тўққиз марта ҳамда Корея билан бўлган урушда тўқсон марта ҳарбий учишларни амалга оширган. У калта оёғи билан 1957 йилда бўлиб ўтган қитъалараро мусобақада рекорд ўрнатган. Жон Гленн бўлди (1). У яна сайловларда ғолиб чиқишни ҳам билган: 1974 йилдан 1999 йилгача Огайолик сенатор бўлган. Жон Гленнинг қўлидан кўп ишлар келарди: қизғин нутқлар айтишга уста эди, бошқарув комиссияси етакчиси эди, китоблар ёзарди. Бироқ, қобилиятлари ва эришган ютуқларига қарамай, у қила олмайдиган нарсалар ҳам бор эди: У ҳеч қачон хотини билан Хайрлашишни ўрганмаган. Улар бир-бирларини деярли болаликдан билишган, чунки улар Огайо штатининг Нью-Конкорд шаҳарчасида бирга катта бўлишган. Ишонавер, бутун мамлакатга машҳур севикли астронавт ва сенатор Жон Гленн оиласидаги ҳақиқий қаҳрамон – 1943 йилда у уйланган қиз эканини айтади. Энни дудуқланишнинг оғир шаклидан қийналарди ва нутқининг 85 % тушунарсиз чиқарди. У телефонда ҳам гаплаша олмас, ресторанларда буюртма бера олмас, такси ҳайдовчисига керакли манзилни айта олмасди. Савдо дўконларида ёрдам сўраш ҳақида гапирмаса ҳам бўлади. Шунинг учун Энни ҳеч ким билан гаплашмаслик учун керакли маҳсулотни топишга соатлаб вақт сарфлашга тайёр эди. Оилада бўладиган фавқулодда ҳодисалар уни чўчитар эди, чунки 911 га қўнғироқ қилгани билан Қутқарув Хизмати операторига воқеани тушунтириб бера олишига ишонмасди. Хайрлашиш билан боғлиқ муаммо ҳам шунда эди. Хотини билан Хайрлашиш Жон учун оғир эди, шунинг учун иккаласи Хайрлашишнинг ўзгача усулини ўйлаб топишди. Ҳар гал парвоздан олдин ёки хизмат сафарига кетишдан олдин эр-хотин қуйидагча Хайрлашар эдилар. - Мен бурчакдаги дўконга сақич олиб келиш учун кетяпман, - дерди Жон. - Узоқ қолиб кетма, - деб жавоб берарди Энни. Ва Жон Япониягами, Кореягами ёки космосгами жўнаб кетарди. Интенсив даволаш туфайли йилдан йилга Эннининг нутқи яхшиланиб, тушунарли бўлиб борди ва унинг ўзига ишончи ортди, лекин эр-хотиннинг ўзаро мулоқотидаги “Хайр” сўзи бир умр таъқиқланганича қолди. 1998 йили Гленн астронавтика соҳасида энг кекса астронавтга айланди, яъни “Discovery” боритда яна космик парвозни амалга оширди. Парвоз олдидан у анъанага кўра, «Мен бурчакдаги дўконга сақич олиб келиш учун кетяпман» - деди Жон хотинига. Фақат бу сафар у хотинига совға – бир қути сақич берди. Энни бу сақични Жон уйга қайтиб келгунича юрагига яқин жойда, кўкрак чўнтагида асради (2). Хайр. Ҳеч ким бу сўзни айтишни истамайди: астронавтнинг хотини ҳам, боғчага борадиган боланинг онаси ҳам, келиннинг отаси ҳам, касалхонага хотинини кўргани борган эр ҳам, эрининг қабри устида у билан видолашаётган хотин ҳам. Сўнгги ҳолатда “алвидо” сўзи биз учун айниқса оғир. Ўлим – энг оғир видолашув. Мен бу сатрларни қалбимда видолашувнинг оғир азоби билан ёзяпман. Охирги етти кун ичида жамоатимизда чақалоқнинг дафн маросимидан бошлаб, тўқсон тўрт ёшли дўстимизнинг дафн маросимигача бўлган бешта хотирлаш мароси ўтказдик. Бу қайғулар қалбимда чуқур из қолдирди – тушкунликка тушиб, йиғлай бошладим. Тасалли топиш мақсадида, ўзим шундай дедим: “Қўй, Макс. Чида. Ахир ўлим – ҳаётимизнинг ажралмас қисми-ку”. Лекин шу заҳотиёқ ўзимга эътироз билдирдим: “Ҳечқиси йўқ!” Бу туғилиш – ҳаётнинг бир қисми, яна нафас олиш, кулиш, меҳрли қучиш ва уйқу олдидан ўпишдир. Ўлимнинг бунга нима алоқаси бор? Биз “алвидо” дейиш учун яратилмаганмиз. Худонинг илк режасида ҳеч қандай Хайрлашиш бўлмаган, чунки Унинг режасида ўлим олдидан сўнгги нафасни чиқариш ёки юракнинг сўнгги бор уриши деган нарсалар йўқ эди. Ўлим – Лувр асарларидан қалам ёрдамида ноқонуний нусха кўчирувчи устага ўхшайди. Ўлим – қоидага зиддир. Мен билан бирга балиқ овлайдиган дўстни бериб, кейинчалик мени ундан маҳрум қилишни Худога нима кераги бор? Аёл кишига оналик бахтини бериб, кейин аёлни бу бахтдан, болани эса ҳаётдан маҳрум қилишнинг Худога нима кераги бор? Буни қандай изоҳлашингдан қатъий назар, барибир видолашишда ғайритабиий нимадир бор. Ёқуб ва Юсуф. Иккаласи ҳам бир-бирлари билан видолашиш онлари келишидан чўчиб яшашган. Юсуфни ўлди деб Ёқубни алдаб, акалари уни ёввойи ҳайвон еб кетганига ишонтириш учун отасига унинг қонга беланган кийимини кўрсатишади. Бу нохуш хабардан Ёқубнинг дили вайрон бўлиб, “…қайғудан кийимларини йиртиб, қанорга ўранди. Ўғли учун узоқ вақт аза тутди” (Ибтидо 37:34). У кўзида ёш қолмагунча, қалби соғинчдан бўшаб қолмагунча йиғлади. У учун энг қадрли икки инсон уни ташлаб кетганди: Роҳила оламдан ўтди, Юсуф ҳалок бўлди. Яна бироз вақтдан кейин отанинг ўзи ҳам уларнинг ортидан кетадигандек эди. “Ўғиллари, қизлари унга тасалли беришга ҳаракат қилишарди. Лекин у тасалли топишни истамасди. “Ўликлар диёрига, ўғлимнинг олдига боргунимча аза тутаман”, деб айтарди. Шундай қилиб, Ёқуб ўғлига аза тутаверди” (35 оят). Юсуф ҳам худди шундай мотам тутди. Орадан йигирма йилдан кўпроқ вақт ўтди, лекин ота уйидан ҳеч қандай хабар келмади. Туғилган кунлар, тантаналар, ҳосил байрамлари… У ҳеч қачон яқинларини унутмади. Акаларига ўзини танитганидан кейин энг аввал, “отам ҳалиям ҳаёт эканда?” деди (Ибтидо 45:3). “Отам қандай?” – унинг биринчи саволи шу бўлди. Оилани қайта тиклаш – унинг асосий вазифасига айланди. Акаларига Канъондан бола-чақаларини олиб, Мисрга кўчиб келишларини ва у билан бирга яшашларини айтди. Фиръавннинг кўрсатмасига биноан, Юсуф уларга аравалар берди. Шунингдек, уларга йўл учун озиқ-овқат ҳам ғамлаб берди. Юсуф акаларининг ҳар бирига бир сидрадан янги кийиб-бош, Беняминга эса беш сидра кийим-бош ва уч юз бўлак кумуш берди. Отамга деб ўнта эшакка Мисрнинг энг яхши ноз-неъматларидан, ўнта эшакка дон, отаси учун йўлда егани озиқ-овқат юклаб жўнатди. Юсуф ака-укаларини йўлга кузатиб қўйди. Улар йўлга чиқаётганларида Юсуф: “Йўлда жанжаллашиб юрманглар”, деди. Шундай қилиб, улар Мисрда Канъон юртига – оталари ҳузурига қайтиб келдилар”. 21-25 оятлар Ёқуб ўғилларининг Канъонга қайтиб келиши мўъжизали бўлди. Ҳеч қандай латта-путта ёки озғин эшаклар йўқ эди. Теридан тикилган кийимлар ва тимсоҳ терисидан тикилган этиклар кийиб, бир дунё совға-саломлар билан сўнгги русумдаги пикап машиналарида кириб келишди. Хотинлари ва болалар узоқдан уларни кўришди. “Мана, ниҳоят эрларимиз ва оталаримиз қайтиб келишди!”. Ҳамма бир-бирларини қучиб, елкаларига дўстона уриб қўйишди. Ёқуб чодирдан ташқарига нигоҳ ташлади. Сочлари елкасига тушган, қадди букилган, юзи ажин босган эди. Кўзларини сузганча, қўлини пешонасига қўйиб, қафти остидан қуёшда қорайган ўғилларига ва улар олиб келган мўл-кўл ҳадяларга назар солди. Бунча нарсаларни қаердан ўғирлаганларини сўрамоқчи бўлганида, ўғилларидан бири деди: “…Юсуф тирик экан! У бутун Миср юртининг ҳокими экан! Ёқуб бу янгиликдан ҳанг-манг бўлиб қолди, ўғилларининг гапига ишонмади” (26 оят). Қария юрагини ушлаб, ерга ўтириб қолди. Леах эрига сув келтирди ва ўғилларига узоқ тикилиб, қариган отасига бундай қаттиқ ҳазил қилмасликни тайинламоқчи бўлди. Аммо бу ҳазил эмасди. “Лекин ўғиллари Ёқубга Юсуфнинг ҳамма гапларини айтиб бўлиб, “Отамни Мисрга олиб келинглар”, деб Юсуф юборган араваларни кўрганда, Ёқубнинг руҳи тетиклашди” (27 оят). Ёқубнинг бошига тушган тушкунлик уни бир томчи қувончдан ҳам маҳрум қилган эди. Аммо ўғиллари унга Юсуфнинг сўзларини етказиб, отаси ҳақида сўраганини, отаси ва акаларини Мисрда яшашга таклиф қилганини айтганларидан кейингина Ёқуб тетиклашди. Ўғиллари олиб келган совғалар ва уларнинг янги кийимларининг ўзи гапларининг ҳақиқат эканлигини исботлаб турарди. Ёқуб кўзлари қувончдан порлаб турган ўғилларига қаради ва сочлари оқарган ота йигирма йилдан бери биринчи марта ўғлини яна кўришига ишонди. Қувончдан унинг кўзлар чақнади, эгилган қомати тикланди. “Худога шукур, ўғлим Юсуф тирик экан, менга шунинг ўзи кифоя, - деди Исроил, - ўлмасимдан бурун бориб, уни кўриб қолай” (28 оят). Эътибор бер: ҳикояда бирдан Ёқубнинг иккинчи исми тилга олинади! Оилани қайта тиклаш умиди нималарга қодир-а. Умид бизни ўзгартиради – биз тушкунлик ҳолатидан чиқиш йўлини топиш томонга, ёлғизлик ҳолатидан сафарга чиқиш томонга ўзгарамиз. Ёқубнинг (товонни ушлаган) исми ҳам Исроилга (Худонинг шаҳзодаси) ўзгаради. “Шундай қилиб, Ёқуб бутун мол-мулкини олиб, йўлга чиқди. У Бершабага етиб келиб, отаси Исҳоқнинг Худосига қурбонликлар қилди” (Ибтидо 46:1). Ўша пайтда Ёқуб 130 ёшда эди, яъни анча қариб қолганди. Бундан ташқари, қариликдан бошқа яна бир нарса – бўғимларидаги оғриқ унга қийинчилик туғдирарди, бироқ ўғлини яна кўришишдан уни ҳеч нарса тўхтата олмади. У қўлига таёғини олиб, буйруқ берди: “Ҳамма юкларни ортинглар! Мисрга борамиз!” Мана шу жойда Муқаддас Каломдаги ҳикоя бизга ўзгача манзара бахш этади, яъни Ёқубнинг бутун оиласини қуш парвоз қиладиган баландликдан туриб кузатиш имконини беради. Рўйхат сабабли оиланинг ҳеч бир аъзоси унутиб қолдирилмайди: хотинлар, ўғиллар ва уларнинг болалари – ҳеч бири қолиб кетмаган. Бир сўз айтганда, етмиш кишидан иборат оила йўлга чиқди. Ушбу сафар чоғида улар эҳромлар, саройлар, суғориладиган далалар, минораларни кўришди. Ёқубнинг оиласи бунақа нарсаларни ҳеч қачон кўрмаганди. Ва ниҳоят, ҳамма орзиқиб кутган онлар келди! Уфқда мисрлик чавандозлар, от ва жанг араваларидан иборат фиръавннинг шахсий қўшини кўринди. Бу улкан қўшин Ёқубга яқинлашганида, ҳаммадан олдин унга пешвоз келаётган аравадаги одамни яхшироқ кўриш учун Ёқуб олдинга бўй чўзди. Суюкли ўғлини кўриб ва таниб, у: “Юсуф, ўғлим…” деб пичирлади. Миср ҳокими Юсуф извошчига отларни тезроқ чоптиришни буюрди, кўпчилик йўловчилардан иборат икки карвон тўқнаш келганида, сабри чидамай, аравадан сакраб тушди ва отасининг аравасига қараб югурди. “Юсуф отасини кўриши биланоқ, уни қучоқлаб, бўйнига осилиб, узоқ йиғлади” (29 оят). Тантанали расмиятчиликлар бекор қилинди, одоб-аҳлоқ меъёрлари унутилди. Юсуф отасининг елкасига бошини қўйиб, “узоқ йиғлади”. Ёқубнинг кийимлари кўз ёшлар сабаб ҳўл бўлиб кетганида, улар бир-бирларига ортиқ ҳеч қачон “алвидо” деб айтмасликка қарор қилишди. Алвидо. Бу сўз баъзилар учун тақдирдаги катта ўзгаришларни англатади. Уни енгиш учун тушкун кайфиятдаги ёлғизликдан ва ғам-аламлардан қутулишимизга тўғри келади. Икки кишилик ётоғинг бир ўзингга ҳам торлик қилиб қолади. Уйингда сукунат ҳукмронлик қилади, хаёлингда эса шу онда хотининг сени чақириб қоладигандек ёки хонангга эринг кириб келадиган туюлади. Қачонлардир Ёқубнинг қалбини тилка-пора қилган айрилиқ сенинг қалбингни ҳам вайрон қилди. Атрофда эса гўё ҳеч нима бўлмагандек, ҳаёт қайнайди, сен эса ўзингни ёлғиз ва ташлаб кетилгандек ҳис қиласан, чунки шунчаки “алвидо” деб айта олмайсан. Шундай ҳолларда руҳингни туширма. Худо сенинг қайғуингни билади. Бизнинг барча видолашувларимизни У яратган, қум соатдаги қум каби белгилаб қўйилган. Агар самовий тахт турган хона деворига календар осилган бўлса, унда албатта битта кун қизил доирага олинган ва сариқ ранг билан ажратиб қўйилган бўлади. Худо сенинг оилангни қайта тиклаш санасини белгилаб қўйган. “Зотан, Раббимиз Исо Масиҳ буюк бир садо, бош фариштанинг овози ва Худонинг карнайи садоси остида самодан тушиб келганда, биринчи бўлиб Унга ишонган ҳолда ўлганлар тирилади. Сўнг, биз – ҳали тирик бўлганлар ҳавода Раббимизни қаршилаб олиш учун улар билан бирга булутларда кўтариламиз. Шундай қилиб, ҳаммамиз Раббимиз билан абадий бирга бўламиз. Шунинг учун мана шу сўзлар билан бир-бирингизга далда беринг”. 1 Салоникаликлар 4:16-18 Ўша кун эътибордан четда қолиб кетмайди. Қолаверса, ўша кун – буюк кун бўлади. Бош фаришта карнай садолари билан ўша кун келганини билдиради. Минг-минглаб фаришталар осмонда зоҳир бўлади (Яҳудо 14-15 оятларга қара). Қабрлар ва денгиз тубсизликлари ўзидаги ўликларни чиқаради. “Бу сафар У гуноҳларни ювиш учун эмас, балки Уни интизорлик билан кутаётган одамларга нажот бериш учун келади” (Ибронийлар 9:28). Унинг иккинчи келиши ноёб ҳодиса бўлади, бунга бутун инсоният гувоҳ бўлади. “…Ҳар бир кўз Уни кўради…” (Ваҳий 1:7). Мусо ҳам Уни кўради. Наполеон ҳам бурилиб қарайди. Мартин Лютер ва Христофор Колумбнинг кўзлари ҳайратдан катталашади. Жаҳаннамдаги ёвуз ҳоким ҳам жаннатдаги оппоқ либос кийган инсонлар ҳам, ер юзининг барча аҳолиси – Одам Атодан тортиб, бир дақиқа аввал туғилган чақалоқ ҳам Исо Масиҳнинг карнай садолари остида келаётганига гувоҳ бўлишади. Лекин ҳамма ҳам У билан бирга қувонмайдилар. “Ўшанда Инсон Ўғлининг аломати осмонда намоён бўлади. Ер юзидаги барча қабилалар қайғуради. Шунда ҳамма одамлар Инсон Ўғлини кўради. Инсон Ўғли қудратга ва буюк улуғворликка бурканиб, булутларда келади” (Матто 24:30). Ёқуб оиласининг барча аъзоларини исмлари Ибтидо китобида ёзилгани каби, Худо оиласининг барча аъзоларининг исми ҳам Ҳаёт Китобига ёзилган. Худо Унинг таклифини қабул қилган инсонларнинг ҳар бирини исмини айтиб чақиради ва Уни рад қилган одамларга ҳурмат билан муомала қилиб, Ўзи билан абадий бирга бўлиш имтиёзидан маҳрум қилади. Ўша куни Исога ишонганларнинг орзуси амалга ошади ва Самовий Ота Ўз оиласини бирлаштириш учун ҳаммасини бир жойга тўплайди. Бу бирлаштириш нақадар улуғвор бўлади! “Худо уларнинг кўзидаги ҳар бир томчи ёшни артиб қўяди” (Ваҳий 21:4). Самовий Отамиз қиладиган биринчи нарса шу бўлади. У ҳар бир боланинг юзини мулойимлик билан силаб: “Бўлди, энди йиғлаш керак эмас”, - дейди. Умримизнинг узун йўли ўз поёнига етади ва биз Уни кўрамиз. Ўлим биздан тортиб олган инсонларни ҳам кўрамиз. Ахир, сабр билан шу кунни кутмаган эдикми? “Сўнг, биз – ҳали тирик бўлганлар ҳавода Раббимизни қаршилаб олиш учун улар билан бирга булутларда кўтариламиз. Шундай қилиб, ҳаммамиз Раббимиз билан абадий бирга бўламиз. Шунинг учун мана шу сўзлар билан бир-бирингизга далда беринг” (1 Салоникаликлар 4:17-18). Стивен Кертис Чапмен ва унинг рафиқаси Мэри Бет бу ваъданинг амалга ошиш умиди билан яшайдилар. 2008 йилнинг май ойида содир бўлган автоҳалокатда унинг беш ёшли қизи ҳалок бўлган. Стивен бутун дунёга машҳур ва барчага бирдек ёқувчи масиҳийча мадҳиялар ижрочиси бўлгани учун унга ер шарининг ҳамма бурчакларидан таъзия ва далда берувчи сўзлар келди. Эр-хотин Чапменлар телефон қўнғироқларига, оддий ва электрон мактубларга кўмилиб кетишди, бироқ улар орасидан бир суҳбат Стивеннинг ҳотирасида қолди. Чўпон Грег Лори ҳам автофалокат натижасида ўғлидан айрилган. У Стивен ҳамда Мэри Бетга шундай деди: “Ёдингизда бўлсин, сизларни кутаётган келажак ўтмишингиздан анча буюкроқ” (3). Ўлим бизни нафақат яқин инсонимиздан айиради, балки унинг танасига қўшиб фарзандимизнинг ҳеч қачон бўлмайдиган никоҳ тўйини ҳам, ўзимиз сезмаган ҳолда биргаликда яшаган энг яхши йилларимизни ҳам қўшиб дафн қиламиз. Орзуларимизни ҳам қўшиб кўмамиз. Лекин бу орзулар осмонда албатта рўёбга чиқади. Худо бизга “ҳаммаси амалга ошишини” ваъда қилган (Ҳаворийлар 3:21). “Ҳаммаси амалга ошиши” биз йўқотган муносабатларни тиклашни ҳам ўз ичига олади. Кўричакни зудлик билан олиб ташлаш учун жарроҳликни бошидан ўтказганда Колтон Барпо атиги тўрт ёшда эди. Ота-она қувонди, чунки фарзанди тирик эди, лекин унинг айтган гапларидан сўнг нимани ўйлашни ҳам билмай қолишди. Бир неча ой давомида Колтон наркоз таъсирида бўлган вақтдаги таассуротларини сўзлаб берди ва осмонда кўрган нарсаларини муҳокама қилди. Бола ҳаммасини батафсил айтиб берди: жарроҳлик амалиёти пайтида ота-онаси нима қилганини ҳам, осмонда учратган одамлар ҳақида ҳам айтиб берди. Бу одамларни у аввал ҳеч қачон кўрмаган ва улар ҳақида ҳеч ким унга айтиб бермаганди. Ўзининг “Жаннат мавжуд” китобида Колтоннинг отаси тўрт ёшли ўғли онасига айтган сўзларни ёзган: “Менинг синглим бўлган, у қорнингизда нобуд бўлган. Тўғрими ойи?” Улар ўғлининг олдида ҳеч қачон тушиб қолган ҳомила ҳақида гапиришмаганди. Колтон буни тушунишга жуда ёшлик қиларди. Бу гапдан онанинг юзи ўзгарди. - Менинг ҳомилам бўлганини ва у қорнимда нобуд бўлганини сенга ким айтди? – сўради онаси. - Унинг ўзи айтди, ойи. Синглим қорнингизда нобуд бўлганини айтди… - Ноўрин гапириб қўйганини ҳис қилиб, Колтон секин онасига қаради. – Ҳаммаси жойида ойи, - деди шошиб. Ундан ташвишланманг. Худо уни қабул қилган. Дивандан туриб, Соня ўғли Колтоннинг олдида тиз чўкди ва унинг кўзига қараб, сўради: - Исо уни қабул қилган, демоқчимисан? - Йўқ, ойи. Отаси уни қабул қилган! Сонянинг кўзлари чақнаб кетди: - Унинг исми нима? Ўша кичкина қизалоқнинг исми нима? - Унинг исми йўқ. Дадам иккалангиз унга исм қўймагансиз. Эр-хотин ҳайратда эдилар. Колтон бу ҳақда билиш мумкин эмасди. Бироқ, боланинг ҳотирасида яна бир нарса бор эди. Ўйнашга чиқиб кетишидан олдин уни ҳам айтди: - Ҳа, айтгандай, у шунингдек, сизни ва дадамни жаннатга боришингизни сабрсизлик билан кутаётганини айтди (4). Осмонда кимдир сен ҳақингда ҳам худди шу сўзларни айтяпти. Бобонгми? Холангми? Фарзандингми? Ҳаммангиз Худонинг оиласида тўпланадиган кунни улар сабрсизлик билан кутмоқда. Ахир, шунга умид қилишимиз керак эмасми? “Имони бизга ибрат бўлиб хизмат қиладиган ана шу одамларнинг ҳаммаси атрофимизни ўраб олган. Бу катта оломон бизни кузатиб тураркан, тақдиримиздаги мусобақада сабр-тоқат билан чопайлик” (Ибронийлар 12:1). Кўплаб гувоҳлар бизни осмондан кузатиб турибди, жумладан, барча даврларнинг ва халқларнинг Иброҳимлари, Ёқублари ва Юсуфлари ҳам кузатиб турибди. Улар ердаги фаолиятларини якунлаб, осмондан туриб авлодларининг ҳаётда қилаётган ишларини жисмонан бўлмаса ҳам руҳан кузатиб туришибди. Ибронийларга мактубининг муаллифи: “Қулоқ сол ва Худонинг осмондаги болалари сени қандай қўллаётганини эшитасан. «Югур! – деб қичқиришади улар. Югур! Сен уддалайсан!»” Осмондаги сўнгги маконимизда ҳеч қандай видолашишлар бўлмайди. Муқаддас Каломдаги самимийлик, ишонч деган сўзларни яхши эслаймиз, бироқ видолашиш сўзини бутунлай унутамиз. Бу башорат дунёқарашимизни ўзгартириб, бизни умидсизликдан қатъиятликка, ғам-аламдан умидга, дунёвий видолашувдан самовий бирдамликка етакласин. Олий Ҳукмдор бизнинг уйга қайтишимизни олдиндан белгилаб қўйди, шунинг учун чўпонлик таёғимизни олиб, Уни қаршилагани чиқайлик. 14 БОБ. ТИНЧЛАН ВА БАРДАМ БЎЛ - Ҳов анави баланд бинолар орасидаги бўшлиқни кўраяпсанми? Мен ҳайдовчи кўрсатган томонга эгилиб қарадим, унинг исми Фрэнк. Кўйлагининг ёқаси унга жуда тор эди қўллари эса рульни маҳкам ушлаб олган. У ойна орқали Қуйи Манхэттен биноларига ишора қилиб, қўшиб қўйди: - Авваллари ўша ерда Эгизак-Минора бўларди. – Мени у кўрсатган жойни кўрмаяпти деб ўйлаб, тушунтира бошлади: - Анави бинонинг чап томонида тасма билан ўраб қўйилган жойни кўаяпсанми? Уч кун олдин ҳам у ерда Умумжаҳон савдо маркази бор эди. Ҳар куни кўприкдан ўтарканман, унга кўзим тушарди. Жуда ажойиб манзара эди! Ўша куни кўприкдан ўтаётиб, умримда биринчи марта минорани кўрмадим. Шунда хотинимга қўнғироқ қилиб, йиғладим. Вайроналар маркази томон борарканмиз, йўл четида турган кўплаб тез ёрдам машиналари ёнидан ўтдик. Ҳалок бўлганларнинг яқинлари «Тасалли» деб номланган кўчма госпитал ёнидаги оилавий тиббий Марказ дарвозаси олида тўпланишган. Ҳамма қандайдир хабар кутар, лекин тирик қолганлар бор, деган умид сония сари сўниб бораётган эди. Учта назорат постидан ўтгандан кейин машинани қолдириб, ярим мил пиёда юрдик. Ўтган ҳафта бу йўлаклар кулранг костюм* кийган, қўлида телефон тутган ва қимматли қоғозлар ҳақида гаплашаётган одамлар билан тўла эди. Бугун эса бу йўлаклар шағал ва ахлатлар билан кўмилган, ҳаво эса тутунга тўлган. Нафас олганимда бу тутунлар ўпкамга кираётгани ҳақида ўйламасликка қарор қилдим. Мен ёнғинни кўраман деб ўйламагандим, бироқ ёмғир ёғаётганига ва ўт ўчирувчилар сепаётган тонналаб сувларган қарамай, вайрон бўлган минорада олов учқунлари кўзга ташланиб турарди. Қўшни биноларни ҳам сезиларли шикастланганини кўришни ҳам кутмагандим, уларнинг биронтасида ҳам синмаган дераза қолмаганди. Умумжаҳон савдо марказининг учинчи бўлими, “Marriott” меҳмонхонаси ҳам вайрон бўлганди. Бошқа ҳар қандай кунда бу воқеа шов-шув бўларди. Лекин мени энг кўп ҳайратлантирган нарса – ўзимнинг ҳам, атрофимдаги одамларнинг ҳам карахт бўлиб қолгани бўлди. Сариқ либос кийган ўн иккита ўт ўчирувчилар ёнимиздан чопиб ўтиб кетишди. Худди шунчаси биз томон келаётганди. Улар ўрин алмашишди. Яқинда келган ўт ўчирувчиларни юзлари ҳиссиз эди, лекин улар билан ўрин алмашган жамоа аъзоларининг юзлари уларникидан ҳам баттар эди. Уларнинг нигоҳлари ҳам дўстларини босиб қолган пўлат устунлар каби ҳиссиз эди. ______________________________ *Кулранг костюм – АҚШ идоралар дунёсининг универсал кийими. Бошқалар каби мен ҳам қаттиқ ҳаяжонда эдим: кўз ёшлар йўқ, томоққа ҳеч нарса тиқилмагандек карахт эдим. “Вайрон бўлган бу бинолар ўзи билан бир неча минг инсонни олиб кетди”, - деб ўйладим, тутунда қолган вайроналардан кўз узолмасдим. Американинг бошига тушган кулфатнинг тили менга номаълум эди. Хаёлимга келган фикрдан қутула олмасдим, хаёлимда шу тобда режиссёрнинг “Камера! Стоп! Олинди!” деган овози келадигандек эди. Қолаверса, вайроналар орасидан чиқиб келаётган актёрларни кўришни жуда-жуда ҳохладим. Бироқ камералар йўқ, атрофда фақат эгилиб кетган арматуралар ва бетон бўлаклари сочилиб ётарди. Ўша куни кечқурун оилавий тиббий Марказ дарвозасини қўриқлаётган полиция офицери билан гаплашдим. У суратлар ёпиштирилган эълонлар тахтаси олдида турарди – бу тахта худди Йиғи Деворига ўхшарди, - одамлар йўқолган яқинларини топиш умидида уларнинг суратларини шу тахтага ёпиштиришганди. Бу суратларга қараган одамларнинг юзларида қандай ифода кўрдингиз, деб ундан сўрадим. - Ҳеч қандай, - деди у. Умуман ҳеч қандай. - Улар йиғлашдими? - Йўқ. - Сиз-чи? Сиз йиғладингизми? - Ҳозирча йўқ. Кўз ёшларимни ичимга ютиб турибман. Содир бўлган ҳодисага ишонишни истамаганлари учун кўпчилик одамлар анестетик* дориларни олишга чопгандек югуриб юришарди. Бу одамлар нимани ҳис қилаётганларини тасаввур қилиш қийин эмас. Фалокатлар оёғимиз остидаги ерни ларзага солиб, бизни тушкунликка туширишга қодир. Лекин Юсуфнинг замондошлари бошига тушган мусибатга қайтсак. “Қаҳатчилик тобора кучайиб бораверди. Қаҳатчилик Миср ва Канъон юртини ҳароб қилди” (Ибтидо 47:13). Юсуф акалари билан ярашишга қаттиқ ҳаракат қилиш билан бирга мамлакатни ҳам табиий офат оқибатларидан қутқаришда давом этди. Ерга охирги марта ёмғир ёққанига ҳам икки йилдан ошганди. Осмон кўм-кўк ранги билан кўзни қамаштирар, қуёш аёвсиз қиздирарди. Ер саҳрога айланди, нобуд бўлган ҳайвонларнинг суяклари уфққа қадар сочилиб ётарди, бу эса умидсизлик тимсоли эди. Қурғоқчилик қишлоқ ҳўжалик ерларини ҳароб қилди. Қишлоқ ҳўжалик ерлари ҳароб бўлиши билан бирга ҳосил ҳам нобуд бўлди. Халқ ёрдам сўраб фиръавннинг олдига келганида, у “Юсуфга боринглар, у нима деса, шуни қилинглар”, - деди. Юсуфнинг олдида табиий офат билан курашиш вазифаси турарди. _____________________ *Анестетик – ҳушсизликни келтириб чиқарувчи дори воситаси. Энди, табиий офат кўламини унинг оқибатларидан бирининг кўлами билан таққослаймиз. Йиллар ўтиб, халқ Юсуфга деди: “…сиз бизнинг ҳаётимизни қутқариб қолдингиз, жаноби олийлари! Шунинг учун биз фиръавнга қул бўламиз” (Ибтидо 47:25). Кўриб турганингиздек, халқ тинчланди. Бу вазиятда Мисрликлар назоратдан чиқиб, тўполон қилиши эҳтимоли пайдо бўлган бир пайтда, улар ҳукуматни танқид қилиш ўрнига, унга миннатдорчилик билдиришди. Бу эса, Юсуф инқирозий менеджмент курсларида ўқимаганмикан, деган хаёлга сабаб бўлади. Агар ўқиган бўлса, кейинроқ акаларига айтган қуйидаги сўзларини ўша ерда ўрганган: «Худо инсонлар ҳаётини сақлаб қолиш учун сизлардан олдин мени бу ерга жўнатган экан. Икки йилдирки, юртда қаҳатчилик. Яна беш йил бу юртда на ер ҳайдалади, на ҳосил бўлади. Худо… сизлардан олдин мени юборди» (Ибтидо 47:5-7). Танг вазиятни баҳолаб, Юсуф бошидан охиригача Худога мурожаат қилди. Унинг тушунчаси бўйича қаҳатчиликни Худо юборди, бу қийинчиликни енгиб ўтишда унга Худо ёрдам берди ва Худо бир дақиқа ҳам вазиятни назоратсиз қолдирмади. «Худо… очлик… Худо…» Сенинг муаммолар бўйича таҳлилларинг қандай кўринишда? - Иқтисод… иқтисод… иқтисод… иқтисод…. - Ажралиш… ажралиш… ажралиш… ажралиш… - Қайсар эр (хотин)… қайсар эр (хотин)… қайсар эр (хотин)… Сен Худонинг қудрати ҳақида гувоҳлик беришдан кўра кўпроқ ўз муаммоларинг ҳақида қайғурасанми? Агар шундай бўлса, ҳаётинг ширин эмаслигига ажабланмаса ҳам бўлади, чунки бу билан муаммоларингни ҳал қилишда Худо иштироқ этмаслигини эълон қилётган бўласан. Ундай бўлиши мумкин эмас. Ҳатто Мисрдаги қаҳатчилик ҳам Худонинг иродаси амалга ошиши учун хизмат қилган. Яқинда бир дўстим билан мазза қилиб нонушта қилдим. Бир пиёла чой устида бўладиган суҳбатларимизни аксарият қисми унинг ўн тўрт ёшли ўғлининг саломатлиги ҳақида бўлади. Етти йил аввал болада талоқ саратони аниқланган. Бундай қўрқинчли хабардан кейин кучли ибодатлар қилинди ва кимётерапия ҳам олинди. Бола тузалиб кетди. Ҳозир у мактабдаги футбол жамоасида тўп тепиб юрибди ва онкологик касалхонада даволанганини унутиб ҳам юборган. Дўстим айтиб берган ҳикоянинг бир қисми мени ўзига жалб қилди. Бу ҳикоя болада ўсма борлиги маълум бўлишидан олдинги воқеа билан боғлиқ. Бола етти яшар пайтида шу ёшдаги бошқа болалар каби амакиваччалари билан ҳазиллашишган ва болалардан биттаси беҳосдан унинг қорнига тепган. Кучли оғриқ сабабли, ота-онаси уни касалхонага олиб боришга мажбур бўлишган. Боланинг аҳволидан Хавотирга тушган шифокор унинг қорин бўшлиғини ҳар томонлама текшириш кераклигини таъкидлаган. Натижада, болада хавфли ўсма борлигини аниқлаб, уни хирургга юборди ва хирург жарроҳлик йўли билан ўсмани олиб ташлади. Ўсма олиб ташланганидан кейин дўстим даволовчи шифокордан ўғли саратон касалига қачон чалинганини сўраган. Шифокор бу саволга аниқ жавоб беришга қийналган, лекин ўсманинг ўлчами ва шаклига кўра, операциядан икки ёки уч кун олдин пайдо бўлганини тахмин қилди. “Демак, ўғлинг ўз вақтида операция қилиниши учун Худо ўша зарбадан фойдаланган экан-да” – деб хулоса қилдим. Менда Изабелла ҳақида ҳам ҳикоя бор. Унинг ҳаётининг биринчи уч ярим йили Никарагуадаги болалар уйида ўтган. Қизчанинг ота-онаси йўқ эди, ҳатто уни кимдир асраб олишларига ҳам умиди йўқ эди. Ҳар ой кимдир уни асраб олиш эҳтимоли камайиб борарди. Хуллас, бошқа болалар ҳақида ҳам шундай дейиш мумкин эди. Бир куни бармоғини эшик қисиб қолади. Бу воқеа қизча бошқа болалар билан ўйин майдонига чиқиб кетаётганида содир бўлади. Бирданига келган оғриқдан қизча додлаб юборади. Савол туғилади: нима учун Худо бундай кўнгилсизлик бўлишига йўл қўйди? Нима учун шундай қудратли ва меҳрибон Худо оғриқдан ва аллақчон бошига тушган азоблардан қизчани ҳимоя қилмади? Эҳтимол, Худо шу йўл билан қўшни ўйин хонасида турган Райан Шнокнинг эътиборини тортмоқчи бўлгандир? Райан Шнок америкалик бўлиб, болаларни асраб оларди. У рафиқаси Кристина билан бир неча ойдан бери бола асраб олиш ҳаракатида эди. Яқин атрофда ҳеч ким бўлмагани учун Райаннинг ўзи ёрдамга шошилди: у ҳовлига югуриб чиқиб, Изабеллани кўтариб олди ва тинчлантирди. Бир неча ой ўтгач, Райан ва Кристина бола асраб олиш орзусидан воз кечмоқчи бўлиб турганларида уларнинг ёдига Изабелла келади ва сўнги бор уриниб кўришга қарор қилишади. Бу гал улар қизчани асраб олишга муваффақ бўлишади ва ҳозир Изабелла америкалик фаровон ва бахтиёр оилада вояга етмоқда. Қоринга берилган зарба? Эшикка қисилиб қолган бармоқ? Худо азоб келтирмайди, лекин У азобни биз учун яхшиликка айлантиришга қодир. “Ягона муборак Ҳоким бўлган… Худо шоҳларнинг шоҳи, ҳукмдорларнинг Ҳукмдоридир! (1Тимўтий 6:15). Осмон ердан қанчалик баланд бўлса, Унинг йўллари ҳам шунчалик баланддир. (Ишаё 55:9 оятга қара). Унинг тақдирини ким тушуниб етади, Унинг йўлларини ким ўргана олади (Римликлар 11:33 га қара). Ҳар доим ҳам Худонинг режаларини тушуниб етавермаймиз, бироқ бу ҳақиқат Худо яхшилик қилиш истагида эканига ишонишимизга халал берадими? Юсуф бу вазифани қойилмақом қилиб уддалади, чунки у Худонинг унинг муаммоларини нафақат билишига, балки бутунлай у томонда эканига ҳам ишонди. Бу эса унга Худо инъом этган донолик билан қуролланиб, яқинлашиб келаётган офатни ишонч билан қарши олишига туртки бўлди. Етти йиллик ҳосилдорлик йилида у омборларга заҳира дон тўплади ва кейинги етти йиллик қаҳатчилик даврида уларни муҳтожларга тарқатди. Одамларнинг дони қолмаганида, пул, уй ҳайвонлари эвазига ёки кўчмас мулкларини гаровга олган ҳолда Юсуф уларга дон сотди. Мамлакатнинг иқтисодий шароитини барқарорлаштириб, аҳолининг молиявий дастури учун жон куйдирди. “Ҳосилни йиғиб олганларингизда, бешдан бирини фиръавнга берасизлар, бешдан тўрт қисми ўзларингизники бўлади, келгуси йил ҳосили учун уруғлик қиласизлар, бола-чақаларингиз билан еб, тирикчилик қиласизлар” (Ибтидо 47:24). Бундай иқтисодий стратегия мунтазам равишда қўллашга арзийди. “Етти йил жамғаргин. Етти йил сотгин. Тиришқоқлик билан бошқаргин”. Нимаси қийин? Мўъжиза ҳам эмас, зерикарли ҳам эмас. Афтидан, буларнинг бари одатий ҳолга ўхшайди. Нима оддий, Қизил денгизнинг суви иккига ажралишими, Ерихо деворларининг қулашими ёки тирилган Лазарнинг қабрдан чиқишими? Фожиали вазиятни ҳал қилиш учун катта куч керак, шундай эмасми? Унчалик эмас. Биз ҳеч қандай асоссиз инсоннинг руҳийлиги ва атрофидагиларда қолдирадиган таассуротларининг ўзгармаслиги ўртасига тенглик белгисини қўямиз. Ҳаворий Бутрус касалларга шифо берган, ҳаворий Павлус ўликни тирилтирган, бироқ ҳар бир Бутрус ҳамда Павлусда ўнлаб Юсуфлар – бошқариш инъомига эга эркаклар ва аёллар мавжуд, мана шундай инсонлар орқали Худо халқларни қутқаради. Юсуф ҳеч қачон касалларни шифоламаган, бироқ у тарқалган офатни бартараф қилишга кўмаклашди. Юсуф ҳеч қачон ўликларни тирилтирмаган, лекин инсонларни очликдан ўлишдан сақлаб қолди. Режа тузиб, унга қатъий амал қилди, шунинг учун кўпчилик омон қолди. Юсуф пухта режа асосида муваффақиятга эришди. Германия билан бўладиган уруш олдидан Британия ҳукумати Ахборот вазирлигига бир нечта кўринишдаги тарғиб қилувчи плакатларни ишлаб чиқиш ва босиб чиқаришни буюрди. Бундан мақсад, аҳоли ўртасида илҳомлантирувчи сўзларни тарқатиш эди. Ҳукумат плакатлардаги ҳарфларнинг қатъий бўлишини, ранглар ихчам бўлишини (иккитадан кўп эмас) ва Георг VI нинг тож тасвири (ягона график элемент сифатида) бўлиши талаб қилди. Биринчи плакат 1939 йилнинг сенябрида чиқарилди ва жамоатчилик жойларига ёпиштирилди унда шундай ёзилган эди: СЕНИНГ ЖАСОРАТИНГ, ҲУШЁРЛИГИНГ ВА ҚАТЪИЯТИНГ БИЗНИ ҒАЛАБАГА БОШЛАЙДИ! Кўп ўтмай иккинчиси пайдо бўлди: ОЗОДЛИК ХАВФ ОСТИДА! БОР КУЧИНГ БИЛАН ҲИМОЯ ҚИЛ! Иккала плакат ҳам британиянинг барча қишлоқларига, темир йўл бекатларига, барларга, дўкон ва ресторанларга, хуллас, ҳамма жойларга ёпиштирилган эди. Лекин учинчи плакатни тарқатишга ҳожат қолмади. У икки ярим миллиондан ортиқ нусхада чиқарилган бўлса ҳам, деярли олтмиш йилдан кейин уни Англия шимолий-шарқидаги иккинчи китоб дўкони эгаси ким ошди савдосида сотиб олинган эски китоблар солинган қутидан топиб олмагунича ҳеч ким кўрмаган. Учинчи плакатда шундай ёзилганди: ТИНЧЛАН ВА БАРДАМ БЎЛ! Плакат ўша тож сурати билан безатилганди ва аввалги услубда ишланганди, лекин ошкор қилинмаганди, чунки фақатгина фашистлар Буюк Бртианияни қуршаб олган тақдирдагина тарқатиш режалаштирилган эди. Китоб дўкони эгаси бу плакатни рамкага солиб, дўкон деворига осиб қўйди. Плакат жуда катта шуҳрат қозонди ва дўкон эгаси тож ва плакатдаги сўзлар туширилган откриткалар ва қаҳва ичадиган кружкалар ишлаб чиқаришни йўлга қўйди. Афтидан, бизнинг замондошларимиз аждодларининг тинчлан ва бардам бўл, деган даъватларини юксак қадрлашган. Муқаддас Каломда исмлари тилга олинган барча қаҳрамонлар орасида Юсуф бу плакатни ўз идораси деворига осиб қўйишга бошқалардан кўпроқ муносиб. Унинг унсурлари - ҳисоб-китобга оид китоблар, графикалар, диаграммалар, чорак ва йиллик ҳисоботлар эди. Унинг бу ишлари кунлаб, ойлаб, йиллаб давом этди. Шу билан бирга у ҳам хотиржам ва қатъий бўлди. Сен ҳам шундай йўл тутишинг мумкин. Об-ҳаво шароитни ўзгартира олмаслигинг, мамлакат фаровонлигини сақлаб қололмаслигинг, яқинлашаётган тўфонни тўхтата олмаслигинг, ҳар доим ҳам автоҳалокатларни олдини ололмаслигинг мумкин, лекин ҳаракат режасини ишлаб чиқишинг мумкин. Ёдингда бўлсин, Худо сенинг қийинчиликларингни билади. Ундан қадам босишинг учун кўрсатмалар беришини ва ҳозирнинг ўзида қўйишинг мумкин бўлган икки уч қадамни кўрсатишини сўра. Худди шу муаммолар билан тўқнаш келган одамлардан маслаҳат сўра. Дўстларингдан ибодат қилишларини сўра. Қийин вазиятдан чиқиш йўлларини қидир, лекин энг муҳими, инқироздан чиқиш режасини туз. Таниқли бизнес доҳийси Жим Коллинз бу борада бир қанча кузатувлар олиб борган. Мортен Хансен билан ҳамкорликда инқирозли вазиятларда бошқариш услубларини ўрганиб чиқди ва нима учун айрим ташкилотлар иқтисодий беқарорлик ва чалкашлик вазиятларда ҳам гуркираётганини, бошқалари эса инқирозга учраётганини сабабини аниқлашга уринди. Бу саволга жавоб топиш учун йигирма мингдан ортиқ ташкилотлар фаолиятини таҳлил қилиб, шундай хулосага келди: “(Омадли раҳбарлар) унчалик ҳам ижодкор эмас. Улар унчалик ҳам узоқни кўра олмайдилар. Улар унчалик ҳам харизматик эмас. Унчалик ҳам шуҳратпараст эмас. Унчалик ҳам омадли эмас. Унчалик ҳам таваккал қилишга тайёр эмас. Унчалик ҳам журъатли эмас. Жиддий ва дадил қадам ташлашга мойил эмас. Хўш, унда улар бошқа раҳбарлардан нимаси билан ажралиб туради? Аввало, назорат қилиш қийин вазиятларда ғаройиб тарзда ўзини бошқариш”. Хулоса қилиб айтганда, омадли раҳбар – ҳеч қанақа ғайриоддий шахс эмас, балки масъулиятли ва оқил раҳбардилар. Худди Раул Амундсен каби. У 1911 йилда Жанубий қутбга сафар қилган Норвегия экспедицияга бошчилик қилган. Ўша вақтда Роберт Скотт Британиянинг Антарктика экспедициясига бошчилик қилган. Уларнинг иккаласи ҳам инсоният учун бешафқат ва номаълум ҳудуддан ўтишларига тўғри келган. Иккаласида ҳам ўша даврнинг техник жиҳозларидан фойдаланиш имконияти бир хил эди. Лекин Амундсен ва унинг жамоаси Жанубий Қутбга Скотт ва унинг жамоасидан ўттиз тўрт кун олдин етиб борди. Ниманинг ҳисобига? Аниқ режа ҳисобига. Амундсен ўзининг ёрқин услубчи эканини намоён қилди. У қатъий амал қилган режа ҳар куни ўн бешдан йигирма милгача йўл босишдан иборат эди. Ҳаво яхшими? Ўн беш-йигирма мил. Ҳаво ёмонми? Ўн беш-йигирма мил. Оз ҳам эмас, кўп ҳам эмас. Унинг жамоаси ҳар куни ўн бешдан йигирма милгача йўл юрган. Ундан фарқли равишда, Скотт анча тартибсиз ҳаракат қилди. Ҳаво яхши пайтида унинг жамоаси узоқ йўл юришди, ёмон ҳавода эса умуман юришмади. Битта фавқулодда топшириқ, иккита йўлбошчи ва икки хил ёндашув, натижа ҳам икки хил. Амундсен ўз жамоасини ғалабага етаклади, унинг одамлари экспедициядан соғ-саломат ва бешикаст қайтиб келган пайтда, Скотт ўз жамоасини мағлубиятга ва ўлимга етаклаб борди. Аслида ҳамма айб режанинг пухта эмаслигида эди. Қийин вазиятга тушиб қолсанг, сен нима қилган бўлардинг? Мўъжизага умид қилармидинг? Нонларни ғайритабиий кўпайиб қолишини ёки қутурган денгиз бармоқни бир қирсиллаши билан тинчланиб қолишини кутасанми? Мўъжиза ҳалиям Худонинг ихтиёрида. Лекин У сенга шундай дейиши ҳам мумкин: “Мен сен билан биргаман. Мен ёвузликни яхшиликка айлантиришга қодирман. Ҳозирча эса, кел, режа тузамиз”. Унинг сенга ёрдам бериш истагига ишон. Қудратли Худонинг мутлақ ҳукмронлиги бизнинг ҳаракатсизлигимизни қўллаб қувватламайди. Аксинча, Худо биздан бўлаётган ҳодисаларга масъулият билан ёндашишимизни кутади. Худога ишониш бизга янада оқилона йўл тутишимизга ва қатъийроқ ҳаракат қилишимизга имкон беради. Масалан, Наҳимиё каби, у шундай деганди: “Лекин биз Худойимизга илтижо қилдик, шаҳарни ва ўзимизни кечаю кундуз улардан ҳимоя қилиш учун қўриқчилар тайинладик” (Наҳимиё 4:9). “Биз… илтижо қилдик… ва қўриқчилар тайинладик”. Биз ишондик ва ҳаракат қилдик. Сенинг қўлингдан келмайдиган ишни Худо бажаришига ишон. Қўлингдан келганларни бажариш орқали Унга итоаткор бўл. Қийинчиликлар сени фалаж қилишига йўл қўйма. Қайғу бошингни эгишига йўл қўйма. Қўрқув сени чўчитишига йўл қўйма. Қўл қовуштириб ўтириш – ечим эмас. Имкон борича ҳаракат қилиш – энг тўғри йўл. Бу борада Худога ишониш – икки баробар тўғри. Шунчаки… ТИНЧЛАН ВА БАРДАМ БЎЛ! 15 БОБ. ОФАТ. ХУДО. ЯХШИЛИК Ҳаёт ҳар қандай инсонни ўзгартириб юбориши мумкин. Ҳеч бир инсон бундан қочиб қутула олмайди. Эрининг хиёнатини билиб қолган аёл ҳам. Қаллоб шериги маблағини ўзлаштирган бизнесмен ҳам. Романтик учрашувлар чоғида ҳомиладор эканини сезиб қолган ўсмир қиз ҳам. Қийинчиликлар ва қўрқув сабабли имони сусайган чўпон ҳам. Дунёвий қийинчиликлар бизни айланиб ўтиб кетишига умид қилиш аҳмоқлик бўларди. Бироқ, ёвузлик ҳар доим тантана қилади, деб ўйлаш ундан ҳам баттар аҳмоқликдир. Муқаддас Калом саҳифаларидан мунтазам равишда имон овози таралиб туради: бизнинг қийинчиликларимизни Худо солиҳликка ўзгартиради. Эҳтимол, муамоларингга ечим излаб бу китобга мурожаат қилгандирсан. “Муаммоларни енгиш учун беш қадам”. Ҳафсалангни пир қилганим учун кечир. Менда сен учун мўъжизали маслаҳат ҳам, сеҳрли таёқча ҳам йўқ, лекин ҳар қандай эртакнамо формуладан ҳам яхшироқ бир нарса, тўғрироғи, бир Зотни топдим. Мен Худони назарда тутяпман. Худо ҳаётимизнинг мазмунига айланганида, барча ташвишларимиз биз учун яхшиликка айланади. Юсуфнинг ҳаёти ҳақидаги ҳикоя бундан далолат бермаяптими? У кетма-кет қийинчиликлардан ўтди – оиласи ундан воз кечди, қувғин қилишди, қул қилиб қотиб юборишди, қамоқда ётди, бироқ қийин вазиятдан ғалаба билан чиқа олди ва ўз даврининг қаҳрамонига айланди. У акаларига айтган сўнгги сўзлардан биттаси шундай эди: “Сизлар менга кўрган ёмонликни Худо яхшиликка айлантирди” (Ибтидо 50:20). Офат, Худо, яхшилик – бу сўзлар Муқаддас Калом саҳифаларидаги барча сюжетларда тез-тез такрорланадиган “таянч нуқталаридир”. Бахтсизлик Аюбнинг ҳаётига кириб келди ва уни васвасага солиб, қийнади. У бор кучи билан курашди, лекин шунда Худо аралашиб, Ўзининг Ҳукмдорлигини ва Ўз ҳақиқатини эълон қилди. Ниҳоят, Аюб Худони танлаганида, барчага Худонинг адолатини эълон қилди. Иблис ўзининг ёвузликлари учун Аюбни нишонга олганди. Натижа нима билан тугади? Яхшилик билан. Бахтсизлик Мусонинг ҳаётига кириб келди, у ўз қабиладошини ҳимоя қилиш учун жаҳл устида мисрлик назоратчини ўлдириб қўйди, лекин шу заҳоти Худо ўртага тушди ва Мусо қилмишларини мулоҳаза қилиб олиши учун уни қирқ йилга саҳрога сургун қилди. Охир-оқибатда Мусо Худони танлади ва жангчи эмас, озод қилувчи чўпонга айланди. Натижа нима билан якунланди? Яхшилик билан. Бахтсизлик Довуднинг ҳаётига кириб келди: у зино қилди; Дониёрнинг ҳаётига кириб келди: уни асир олишиб, зиндонга ташлашди; Наҳимиёнинг ҳаётига кириб келди: унинг Қуддуси душманлар томонидан вайрон қилинди. Лекин Худо ўртага тушди, шу туфайли Довуд Забур хонишчиси ва иноят хушхабарчисига айланди, Дониёр бегона юрт ҳокимига айланди, Наҳимиё Бобилнинг хом-ашёлари билан Қуддусни қайта қурди. Натижа нима бўлди? Яхшилик бўлди. Яхшилик тантана қилди! Исо-чи? Унинг ердаги ҳаёти давомида неча маротаба бахтсизликлар яхшиликка айланди? Байтлаҳмдаги меҳмонхоналарнинг хўжайинлари Унинг ота-онасини меҳмонхонага киритишмади, улар тунаш учун оғилхонада қолишди. Мана бахтсизлик! Худо бу оламга оғилхонада – бу дунёнинг энг барқарор жойида туғилди. Яхшилик. Тўйда шароб тугаб қолди. Мана бахтсизлик! Келин ва куёвнинг меҳмонлари Исонинг илк мўъжизасига гувоҳ бўлишди. Яхшилик. Тўфон имони суст ҳаворийларни ўлгудек қўрқитди. Мана бахтсизлик! Сув устида юриб келаётган Исони кўриб, имонлари ошди. Яхшилик. Беш минг киши ўз оиласини қандай тўйдиришни билмай қолишди – Масиҳнинг шогирдларига қўшилиш учун энг омадсиз кун эди. Бешта нон солинган саватни Исо нон ишлаб чиқарадиган корхонага айлантирди – Унинг шогирди бўлиш учун энг ажойиб кун. Тун кунга айланганидек, бахтсизликлар Исо туфайли ҳар доим яхшиликка айланади. Қўшимчасига, руҳий озодлик олиб келади. Тепаликдаги хочни кўряпсанми? Рим аскарлари тобутнинг қопқоғига сўнгги михни қоқаётганларини эшитяпсанми? Исонинг душманлари жаҳл билан кулишди. Иблиснинг қўшинлари яқинлашиб келаётган ғалабани интизорлик билан кутиб туришибди. Ёмонлик қилишни истаган барча қўлларини ишқалаб турибди. “Ва ниҳоят, - пичирлади иблис. – Бу сафар ғалаба меники бўлади”. Қайғули жума ва осуда ўтган шанба иблиснинг ҳақлигини исботлаётгандек эди. Исонинг калтакдан ёрилиб кетган танаси, Унинг сўнгги нафаси, Марямнинг ҳўнграб йиғлаши, ерга томган муқаддас қон. Худо Ўғлининг издошлари қуёш ботишидан олдин Уни хочдан туширишди, рим соқчилари қабрни муҳрлашди ва ер юзига тун қоронғуси чўкди. Лекин иблис ёвузликнинг якуний ғалабаси, деб ўйлаганларини Худо бутунлай тантанали яхшиликка айлантирди. Худо қабр оғзидаги тошни сурди, Исо юзида табассум билан ётган жойидан турди ва якшанба тонгини қаршилади. Яхшилаб қарасак, шайтон думини қисиб, Ундан қандай қочаётганини кўриш мумкин. “Ахир, қачон Уни енгаман?” – деб шивирлайди. Ҳеч қачон. Исонинг, Юсуфнинг ва бошқа минглаб имонлиларнинг ҳаёти шуни кўрсатадики, иблиснинг ёвуз режалари охир-оқибатда Худонинг қўлида яхшиликка айланади. Бунинг жонли исботи – Кристина Кейн. Беш фут уч дюмли, қони қайноқ, иштиёқ ва севгига тўла инсонни кўз олдингизга келтирсангиз, Австралиялик дўстим ҳақида озроқ тасаввурга эга бўласиз. Кристинанинг ёнида бўлиш Юсуфнинг ҳозирги замондаги кўриниши билан бирга бир дастурхонда ўтириш деганидир. У бу замоннинг энг улкан бахтсизлиги – жинсий тобелик билан курашмоқда. Уни уйда учратишнинг деярли имкони йўқ: йилига ўн ой давомида у бошқа мамлакатларга ва бошқа қитъаларга саёҳат қилиб, президентлар, вазирлар ва парламент аъзолари билан учрашади. У – барча хотинбозлар учун тўфон, уюшган жиноятчиликка қарши дадил курашчидир. Кристина ва унинг содиқ ёрдамчиси Худо яқин келажакда жинсий қуллик каби ижтимоий ёвузлик қопқоғига охирги михни қоқади. Дунёқараши жиддий ўзгарган аёлнинг таъсирли намунаси бу. Кристина ўттиз ёшида кучли ҳаяжонни бошдан кечирди. Кутилмаганда, у ота-онасининг ҳақиқий фарзанди эмаслигини билиб қолади. Уни боқиб олган жуфтлик ундан бу сирни яширишган. Ҳақиқатни билгач, Кристина ўзининг биологик ота-онасини қидириб топишга қарор қилади. Унинг туғилишини тасдиқловчи расмий ҳужжатга кўра, онаси Юнон миллатига мансуб бўлиб, исми Панайота деб ёзилган, отасининг исми ёзиладиган жойга эса “номаълум” деб ёзилганди. Кристина “Бу сўзга диққат билан қараб, онаси учун муҳим бўлган инсон қандай қилиб саккиз ҳарфдан иборат қандайдир сўзга айланиб қолганини тушунишга ҳаракат қилганини”, ва бу сўзнинг ўзи ақлга сиғмаслигини айтиб берди (1). Лекин бу ҳали ҳаммаси эмас. “Боланинг исми” ёзилиши керак бўлган жойдаги олти ҳарфдан иборат иккинчи сўзни ўқиб, Кристинанинг нафаси тиқилиб қолди, у ерга “номсиз” деб ёзилганди. Хуллас, боланинг отаси “номаълум”, боланинг ўзи эса “номаълум”. Ушбу ҳужжатдан маълум бўлдики, Кристина Кейн шунчаки “1966 йил 23 сентябрдаги 2508-рақамли туғилганлик ҳақида гувоҳнома” эди (2). Ўз ота-онаси томонидан ташлаб кетилишдан ҳам ёмонроқ нарса бўлиши мумкинми? Умуман олганда мумкин. Ўзинг яқин қариндошларим, деб ҳисоблаган инсонларингни сенга жинсий тажовуз қилишлари, сенинг ожизлигингдан фойдаланиб, болалик йилларингни кундан-кунга даҳшатга айлантиришлари ундан ҳам ёмон. Айниқса, бу жирканчли зўравонликни ўн икки йил давомида ҳеч ким билмаса! Шунга қарамай, қариндошлар деб аталган одамларнинг Кристинага қилган зўравонликларини Худо унинг учун яхшиликка айлантирди, чунки бу жасур аёл ўтмишдаги руҳий жароҳатларга эмас, Самовий Отанинг ваъдаларига диққат қилишга қарор қилди. У Ишаё китобида берилган парчани хотирасида маҳкам тутди: “…Туғилмасимдан олдин Эгам мени чақирди, онамни қорнида бўлганимдаёқ У исмимни айтиб чақирди” (Ишаё 49:1). Худди Юсуфдек, Кристина ҳам ўзига ишонган Худога ишонишга қарор қилди. Йиллар ўтиб, жинсий зўравонликда қолган қизларнинг аҳволлари ҳақида хабар топганида, у нима қилиш кераклигини биларди. Қачонлардир исмсиз бўлган ва ўзи ҳам жинсий зўравонлик қурбони бўлган аёл бугунги кундаги исмсиз ва зўравонликка учраган қизларни қутқаришга ошиқди. Иблиснинг Кристинини йўқ қилиш ҳақидаги режаси Кристинани бошқа жабрланганларга ёрдам беришга илҳомлантирди. Унинг “Компания А-21” номли жамоат ташкилотининг идоралари бутун дунё бўйлаб жойлашган. Бу ташкилот аъзолари “одам савдосига қарши кураш, мактаблар ва болалар уйларида зўравонликнинг олдини олиш бўйича дастурлар яратиш, зўравонлик қурбонларига ҳуқуқий ёрдам кўрсатиш ва уларни хавфсизлигини таъминлаш, махсус хаётга кўниктириш марказларида дам олиш ва хаётга кўниктириш билан шуғулланишади. Буларни ёзаётган пайтимда улар аллақчон бир неча юзлаб ёш аёлларни қулликдан озод қилиб, уларга зарур ёрдам кўрсатиб бўлишган эди (4). Буни такрорлашдан ҳеч қачон чарчамайман, яъни иблиснинш ёвуз режаларини Худо… Хуллас, у ёғини ўзинг биласан. Ёки билмайсанми? Худо яхшиликка айлантира олмайдиган ёвузлик мавжуд эмаслигига ишонмайсанми? У сени ҳар қандай чуқурдан, жумладан сен ҳозир турган чуқурдан ҳам чиқариб олишига ишонмайсанми? Агар Юсуф Худо унга ёрдам беришга ожиз, деб ўйлаганида нима бўларди? Ахир ҳар лаҳзада у Худодан юз ўгириши мумкин эди, чунки кўп йиллар давомида уни шундай қилишга ундайдиган ҳолатлар кўп бўлган. Юсуф ишонмай қўйиши ва ҳафсаласи пир бўлиши мумкин эди. “Бўлди, етар. Жонимга тегди. Кетаман”. Сен ҳам Худога қўл силташинг мумкин. Умид қабристонида Худога ишонмай қўйган ва кучсиз худо ҳақидаги иблиснинг даъватига ишонган одамларнинг миқдори кўпайган. Сендан ўтиниб сўрайман: уларнинг қаторини тўлдирма! Худо сенда Юсуфни кўради. Ҳа сенда! Сен ҳозир чуқурдасан. Оилангда тартибсизлик ва парокандалик юз берган. Сенинг ҳаётинг Миср зиндонидан фарқ қилмайди. Бироқ Худо сени Ўзига чорламоқда. Сенинг оилангга ғазаб ва қасос куни иноят хабарчиси бўлган Юсуф керак. Сенинг авлодинг имон занжирининг кучли бўғини бўлган Юсуфга муҳтож. Сенинг замондошларинг Юсуфга муҳтож. Бу оламда руҳий очарчилик ҳукм сурмоқда. Унга муҳтож бўлганлар учун умид қалқони бўласанми? Улар учун Юсуфга айлана оласанми? Худога ишон. Йўқ, беҳазил, Худога ишон. У сенга кўнгилсизликларингни енгишда ёрдам беради. Бу осон ва тез бўладими? Шунга умид қиламан. Лекин тан олишим керак, ҳар доим ҳам тез бўлавермайди. Бироқ, эртами-кечми Худо ҳар қандай кўнгилсизликни яхшиликка айлантиради. Бу борада У – ниҳоятда моҳир. МУЛОҲАЗА ҚИЛИШ УЧУН САВОЛЛАР Кристина М. Андерсон тайёрлади 1 БОБ СЕН УДДАЛАЙСАН 1. Бобнинг бошларида қуйидаги ибораларга уч маротаба дуч келамиз: “Сен уддалайсан. Тўғри, қийин бўлади, лекин чидаш керак. Сенинг бу қайғуингни Худо яхшиликка айлантиради. Сен ҳозир беҳуда хаёлларга берилмаслик ва бирон аҳмоқлик қилиб қўймаслик учун ўзингни тутишинг лозим. Лекин тушкунликка тушма, Худонинг ёрдами билан сен буни уддалайсан”. а) Ҳар бир иборани алоҳида кўриб чиқамиз. Уларнинг қайсилари сиз учун тасалли ва далда бўлди? Қайсиларини, агар шундайлари бўлса, бу парчада кўришни истамаган бўлар эдингиз? Нима учун? б) Макс Лукадо бу сўзларни маълум қийинчиликларга дуч келган уч кишига айтади: учта фарзанди билан эри ташлаб кетган аёлга; бошлиғига қўпол ва ҳақоратли танбеҳ бергани учун ишдан ҳайдалган дўстига; ажрашаётган ота-онадан биттасини танлашга мажбур бўлган ёшгина қизчага. Ҳозирги аҳволингиз ёки ўтмишда кўрган қийинчиликларингиз ҳақида қисқача тушунтиришга ҳаракат қилинг. в) Макс Лукадо бизнинг эътиборимизни қийинчилик вақтида ғайриихтиёрий, лекин кенг тарқалган уч хил муносабатга қаратмоқда. Қуйида келтирилган ҳатти-ҳаракатларнинг қай бирида ўзингизни кўряпсиз? Агар қийин вазиятда бўлсангиз, уларнинг қайсиниси намойиш қиляпсиз ёки муаммога учраганингизда намойиш қилишга мойилсиз? • Аҳмоқлик: бу мени ҳеч нарса ҳақида ўйламасликка, ақл ва эҳтиёткорлик далилларини рад қилишга, ақлли маслаҳатларни ва соғлом фикрларни инкор қилишга ҳамда хаёлимга келган биринчи нарсани қилишга ундайди. • Бефарқлик: Мен юзага келаётган муаммоларга эътибор бермасликка ҳаракат қиламан, танқидий фикрлаш қобилиятига эга эмасман, сўзларим ва ҳаракатларим ортидан юзага келадиган ишларга кўз юмаман ва мени ўраб турган олам ҳамда инсон табиатини ўзгартириш ҳақидаги ҳақиқатдан йироқ бўлган орзуларга бериламан. • Тушкунлик: Менга ачинадиган ёки менга ғамхўрлик қиладиганлардан қочишга ҳаракат қиламан. Мен умидсизлик, руҳий бўшлиқ, ночорлик, бахтсизлик ҳиссини туйишга мойилман. • Бошқа нарсалар. 2. Ибтидо китобининг 37 – бобини ўқинг, унда Юсуфнинг оиласида содир бўлган фожиадан олдин қандай воқеалар бўлгани, қандай қилиб уни ушлаб, Мисрга қул қилиб сотиб юборганлари ҳақида ёзилган. а) Бу ҳикояда асосан учта персонаж иштирок этган: акалар (бир бутун шахс сифатида), Юсуф ва Ёқуб. Биринчи саволда кўрсатилган қийинчилик вазиятларга нисбатан уч турдаги ғайриихтиёрий муносабатлардан бири, аниқроғи, барчаси мана шу учта персонажни қандай ифодалайди? Акалар: __________________________________________________ Юсуф: ___________________________________________________ Ёқуб: ____________________________________________________ б) Ибтидо китобнинг 37-бобидан сиз танлаган персонаж ҳамда 1-саволда берилган ўзни тутиш намунаси, аниқроғи шу персонажнинг қийин вазиятларга муносабати ёрдамида, қийинчилик вазиятларда сиз ўзингизни қандай тутишингизни ифодаланг. Мисол учун, агар сиз тушкунлик муносабатини танласангиз, қийин вазиятларда ўзини шундай тутадиган Муқаддас Калом қаҳрамони ва сизнинг ўртангизда қандай умумийлик борлигини ёки ўртангизда қандай фарқ борлигини ифодаланг. Унинг қайси сўзлари ёки ҳаракатлари қийин вазиятларга бошқача нигоҳ билан қарашингизга ёрдам берди? (Бу персонажнинг муайян вазиятда айтган сўзлари ёки қилган ҳаракатларига алоҳида эътибор бериб, Ибтидо китобининг 37-бобини қайта ўқишингиз мумкин). в) Ўзингиз танлаган пенрсонаждан сиз қандай фарқ қиласиз (агар фарқ бўлса)? Нима учун? 3. Ибтидо китобининг 37-бобини охирида Юсуф Мисрга келиб қолади. Миср яҳудий тилида Мицраим дегани. Бу сўзнинг илдизи “чегаралаш, чеклаш, чегара қўйиш” деган маънони билдиради (1). Шу заҳоти жуда тор жой - агар ўралган бўлмаса - хаёлимизга келади. Бу ҳолатда, Юсуф учун Миср – яъни Мицраим – у сардобага ташланган дақиқадан бошланган ва торлик ҳамда қатъий чеклов узоқ вақт тарк этмаган (қуллик, фитна, зиндон). а) Юсуфнинг ҳолатида маҳбуслар билан бирдамлик қилишни истамай, бор кучини қийин вазиятдан чиқишга сафарбар қилиш табиий ҳолдир. Нима деб ўйлайсиз, нима учун у бир марта бўлса ҳам қочишга уринмади? Бунинг ўрнига у нима қилишни афзал кўрганини ифодаланг. б) Мисрда бўлиш метафораси ҳақида нима деб ўйлайсиз? Азоблар сизга маълум чекловлар қўйди деб ёки фаолият доирангизни сезиларли даражада торайтирди деб айта оласизми? Қайси чекловлар сиз учун энг азобли? в) Бундай чекловларга муносабатингизни қандай таърифлайсиз? Масалан, ўй-хаёлларингизни ва кучингизни олдингизда турган муаммони ҳал қилишдан қочишга сарфлайсизми ёки муаммони ечимини топишгами ёки бўлмаса, яна нимадирга сарфлайсизми? 4. Юсуф билан бўлган воқеалар ривожланиб боргани сайин унинг шахси жиддий ўзгаришларга дуч келди. Авваллари ўзидан бошқа ҳеч кимни ўйламайдиган эркатой бола ўз қабиласининг узоқни кўра оладиган етакчисига айланди ва уни очликдан сақлаб қолди. Юсуфга азоб берган жойлар ўқув-машғулот лагерига айланди ва бу ерда бўлиш унга Худонинг азалий мақсадини амалга ошириш учун йўл очиб берди. а) Тарбия – ҳаётга тайёрлашнинг энг яхши йўлидир. Бу жараён натижасида заиф инсон кучли бўлади, нотавон эса моҳир уста бўлади. Сиздаги қийин вазиятда тарбиянинг қандай заҳиралари яширинган? Қайси “мускулларга” ишлов беряпсиз? б) Бор кучингиз билан ҳаракат қилаётганингизга қарамай, ҳозир натижасини сезмасангиз ҳам, кейинроқ албатта бунинг натижасини кўрасиз. Бу ҳақиқатни Юсуфнинг ҳаётида ва ўз ҳаётингизда қандай кўрасиз? 5. Худо ҳар қандай ёмонликни яхшиликка айлантиришига ишонишни ўрганишимиз учун Юсуфнинг тарихи Муқаддас Каломга киритилган. Худо – олий тоифали Тўқувчи ва Қурувчи бўлиб, иблиснинг ёмонликларини биз учун яхшиликка айлантиради. Ғалаба қилиш учун курашнинг энг муҳим дақиқаларида яширин манбаадан фойдаланиб, душмандан устун келиш керак. Бу таъкидлар ҳаётингизга Худонинг аралашуви кералигини англашингизда ва қабул қилишингизда ёрдам берадими? 6. К.С.Льюис шундай деган: «Худо ҳузур-ҳаловатимизда пичирлаб гапиради, виждонимиз билан овоз чиқариб гаплашади, лекин бу қулоғи кар дунё эшитиши учун азобларимизда бақириб гапиради» (2). Қийинчиликларингиз ёки оғир вазиятларингиз ҳақида Юсуфнинг ҳикояси сизга нималарни айтиши мумкинлиги ҳақида ўйлаб кўринг. Агар Худо азобларингизда бақираётган бўлса, бу билан У нима демоқчи? У сиздан қандай жавобни кутяпти? 2 БОБ МИСРГА ЖОЙЛАШИШ 1. Юсуф Мисрга қул сифатида келди. У барча нарсаларидан айрилди, тўғри биттаси қолганди, яъни тақдири. Худо Ўзининг режаларида унга суянишига ва унинг ҳаётий шароитларидан тўлик фойдаланишига Юсуф ишонарди. а) Оғир ҳаётий шароитингизнинг Худога бўлган ишончингизга таъсирини қандай таърифлайсиз, яъни У сизнинг ҳаётингизда фаол қатнашишига ишонасизми? б) Ўйлаб кўринг, сизнинг абадий ҳаётингиз тўлалигича Худонинг қўлида эканига, У сизнинг Қутқарувчингиз эканига ва абадий ҳаётингизни Унинг муқаддас ҳузурида ўтказишингизга ишонасизми? Абадий ҳаётингизни Худога ишонасиз-у, нима учун Унинг ердаги ҳаётингиз ҳақида қайғуришига ишонмайсиз? 2. Ўз тақдиримиз ҳақида ўйлаш усулларидан бири – Худо ҳақида ҳам сиз билан биз ҳақимизда ҳам олдиндан маълум ҳикояларни эслашдир. Бу яхши эмасми? Худо Ишаё пайғамбар орқали шундай деган: … Ахир, Мен Худоман, бошқаси йўқ! Мен Худоман, Менга ўхшагани йўқ! Охирида нима бўлишини бошидаёқ айтаман. Содир бўлмаганларни олдиндан билдираман. “Ниятларим бажо бўлади, Барча истакларимни ижро этаман, Деб айтмоқдаман” Ишаё 46:9-10 “Билдириш”нинг бу усули Худонинг табиати ва Унинг ҳаракатларидаги мутлақо ноёб бир нарсани очиб беради. Юсуфнинг ҳикоясида биз бундай “билдириш”нинг алоҳида ҳолатини кўрамиз, Худо тушлар ёрдамида у билан нималар бўлиши кераклигини Ўз қулига очиб беради (Ибтидо 37:5-11). а) Қачонлардир бошингизга тушган қийин ёки оғир даврлар ҳақида ўйланг. Ортга назар ташлаб, ўша лаҳзаларда Худо сиз билан бирга бўлганини кўрсатувчи аломатларни эсланг. Кимдир томонидан кутилмаган меҳрибонликми? Муносабатлар ёки вазиятлардаги ижобий ўзгаришларми? Бошингиздан кечирганларингиз натижасида Худога бўлган ишончингиз ортдими? б) Ҳаётингизда ўзингиз ҳис қилган Худонинг аралашуви – ёки аралашмаганлиги – ҳозирги ҳолатингизда Унга бўлган ишончингизга таъсир қилдими? в) Ўтган йигирма тўрт соатни эсланг. Унда кичик бўлса ҳам, Худонинг меҳр-шавқати ҳамда иноятини кўра оласизми? Шундай аломатлардан икки ёки учтасини ёзинг. г) Бу аломатлар сизнинг бугунги ҳолатингизга нисбатан Худонинг қандай мақсадлари ҳақида далолат беради? 3. Биз ўз тақдиримизга ишонамиз: биз йўқолиши мумкин бўлмаган тақдиримизни маҳкам тутамиз. Иккита аниқ намуналарда – ишдан ҳайдалиш ва муносабатларнинг тугаши орқали – Макс Лукадо бизга қандай қилиб ўз тақдиримиз ҳақида унутмаслигимиз ва унга ишонишимиз кераклигини кўрсатиб берди. Бу мисоллардан намуна сифатида фойдаланган ҳолда Худо сизга белгилаб берган тақдирга бўлган ишончингизни мустаҳкамлайдиган икки ёки учта иборани айтинг. 4. “Агар Худонинг даъватига “ҳа” деб жавоб берсак, Мисрда ҳам тирик қолиш мумкин”. “Ҳа” дейиш билан, Худо сиз ҳақингизда ҳаммасини билишини тан олган бўласиз (Забур 138 бобга қаранг). Қуйидаги сўзларга ишонган Довуднинг фикрига қўшилган бўласиз: “Эй Эгам, мен учун қасос оласан. Содиқ севгинг то абад давом этар, Ўзинг яратганларни тарк этмагин” (Забур 137:8). а) Агар буни иложи бўлса, Худонинг даъватига қандай “йўқ” деб жавоб берган бўлардингиз? б) Айтайлик, Худонинг даъватига “йўқ” деган жавобингиз, Худонинг севгисини қисман рад қилишингиз билан баробар бўлса, сизнингча бу “йўқ” келажагингизга таъсир қиладими? в) Келажакда нима тўғрисида Худога “ҳа” дейишингиз мумкин? 3 БОБ ЁЛҒИЗ, ЛЕКИН БУТУНЛАЙ ЭМАС Тинч океани сувлари маржонқояларни қамраб олганидек, бизни ўраб турган Худонинг ҳузурига киришимиз учун Макс Лукадо тўртта аниқ қадамларни таклиф қиляпти. 1. Худонинг ҳузурида бўлиш ҳуқуқингни эълон қил. Муқаддас Китоб саҳифаларида Худо ҳузурининг яқинлиги ҳақида кўп маълумотлар бор: Ҳатто зулмат водийсида юрсам ҳам, Хавф-хатардан қўрқмайман. Ахир, Сен мен билан биргасан. Сенинг чўпон таёғинг, Хивичинг мени ҳимоя қилади. Забур 22:4 Сарвари Олам биз биландир, Ёқубнинг Худоси қалъамиздирю. Забур 45:8 Худонинг ваъдалари асосли эканини текширишга имкон беради: Мен ҳар доим, дунёнинг охиригача сизлар билан бирга бўламан. Матто 28:20 Худо деди: Сизларни ташлаб кетмайман, сизларни тарк этмайман. Ибронийлар 13:5 Худонинг ҳузурида бўлиш ҳуқуқингизни эълон қилиш орқали ўз ҳуқуқингизни ҳимоя қилган ва ваъда қилинганларни ўз мулкингиз сифатида талаб қилган бўласиз. Бу эса қатъийлик, жасурлик ва мардлик ҳолати ҳисобланади. а) Худонинг ҳузурига яқин бўлишга бўлган муносабатингизни қандай таърифлайсиз? Бу ҳақиқатни эълон қилиш орқали сиз қатъиятни, жасурликни ва мардликни эълон қиляпман, деб айта оласизми? Ёки сиз кўпроқ шубҳа, тортинчоқлик ва заифликка мойилмисиз? б) “Синов кунлари биздан қатъият ва ишончни талаб қилади”. Юқорида берилган Муқаддас Калом парчаларини шахсан сиз учун деб ҳисоблаб қайта ўқиб чиқинг ва ҳозирги вазиятингизда Худонинг ҳузурига яқин бўлиш ҳуқуқингизни эълон қилинг. Қийин пайтларда Худо доимо сиз билан эканига ишонишингизни кўрсатадиган қатъий сўзлардан икки ёки учтасизни ёзинг. 2. Худонинг нақадар ажойиблиги ҳақида ўйланг. Худонинг фазилатлари – Худо табиатининг ўзгармас хусусиятлари қийин пайтларда сиз доимо Худога суянишингиз мумкинлигини исботлайди. а) Соат қўнғироғини икки дақиқага қўйинг. Шу икки дақиқа ичида Худонинг яхшилиги ҳақида гувоҳлик берувчи Муқаддас Калом ҳақиқатларини қанчасини эсласангиз, ҳаммасини ёзинг. (Қўнғироқни белгилашдан олдин Макс Лукадонинг шунга оид рўйхатини ҳисоблаб чиқиш зиён қилмайди). Агар кўпроқ вақт ажратган бўлсангиз 85 – санони қайта ўқиб чиқинг ва Довуд санаб ўтган Худонинг барча фазилатларини ёзинг. б) Муқаддас Калом ҳақиқатлари ҳақида ўзингиз тузган рўйхатни кўриб чиқинг. Уларнинг орасидан сиз учун Худонинг энг муҳим жиҳатларидан икки ёки учтасини тагига чизинг. Айни пайтда нима учун айнан шулар сиз учун муҳим аҳамият касб этади? Улар Худонинг қайси ваъдаларини таъкидлаяпти? 3. Азобларингни ибодат орқали изҳор қил. “Худодан ғазабланиш мумкинми? Унинг усулларидан хафа бўлиш мумкинми? У танлаган воситаларни лаънатлаш-чи? У ҳақда нима ўйлаётганингни Унга айт. У ҳам билсин! Сусткашлик қилма, шикоятларингни Унга тўкиб сол? а) Шикоят – расмий ҳужжат бўлиб, унга биринчи навбатда муаммо ёзилади ва масъул шахсга топширилади. Кичкина шикоятлар рўйхатинит тузинг ва унга яқинда ўзингиз дуч келган муаммони ёзинг. Сиз билан нима содир бўлди? б) Бу вазият сизнинг ўзингизга, атрофдагиларга ва Худога муносабатингизда қандай ҳисларни уйғотади? в) Худога муаммоларингиз ҳақида айтганингизда, Унга очиғини айтинг. Ёки ўз шикоят ва ибодатларингизни кундаликка ёзиб қўйинг ёки бўлмаса овоз чиқариб айтинг. Тушкунликка тушиб, ўз фикр ва ҳис-туйғуларингиз ҳақидаги ҳақиқатни яширманг. Барча қалб оғриқларингиз ва хафачиликларингиздан иборат оғир юкни Худога беринг. 4. Художўй инсонларга суян. Худо Унинг номи учун йиғилганлар орасида бўлади (Матто 18:20 оятга қаранг). Макс Лукадонинг таъсирли метафораси бизни “Худонинг жамоати бўлган кеманинг остига ёпишган денгиз моллюскаси” бўлишга ундайди. Моллюскалар ўз ҳаётини сузиб юрувчи майда жонзот сифатида бошлайди, лекин улар улғайиб ўсишлари учун усти қаттиқ бирон нарсага ёпишиб олишлари керак. Ана шу мақсадда улар вақт ўтган сайин қаттиқлашиб борадиган эгилувчан тутқичлар ишлаб чиқарадилар. Ўсиб бораётган моллюскалар мунтазам равишда консентрик халқалар ҳосил қилади, бу эса уларни танлаган қаттиқ жисмларга мустаҳкам ёпишиб олишларини таъминлайди. а) Тафсилотларни айтмасдан туриб, имонлилар йиғилишига бўлган садоқатингизни қандай таърифлаган бўлар эдингиз? Ўзингизни бу йиғилишнинг бир бўлаги деб ҳисоблайсизми ёки ҳалиям сувда эркин оқиб юрган одамга ўҳшайсизми? Агар сиз имонлилар уюшмаси аъзоси бўлсангиз, сизнинг аъзолигингиз уюшмани заифлаштирадими ёки мустаҳкамлайдими? Нима учун? б) Сизни умумий фаолият доирасида бирлаштириб турадиган дўстлар, имонлилар гуруҳи, кўнгиллилар гуруҳи ёки уюшма билан муносабатингизни эсланг. Қайси муносабатларини энг “мустаҳкам” деб таърифлаган бўлар эдингиз? в) Инсонларга суянганингизда сиз уларга боғланиб қоласиз. Келаси ҳафтада қандай муносабатлар сизга таянч бўлиши мумкин? Бунда сизнинг боғлиқлигингиз нимада кўринади? Улардан амалий ёрдам сўрашда кўринадими ёки аниқ ибодат қилишларини сўрашдами? Ёки қаҳва ичиш баҳонасида учрашган дўстингиз билан бўлажак муаммо ҳақида сўзлашиш имконини берадими? Ёки бошқа нарсада? 4 БОБ АҲМОҚЛИКНИ АҲМОҚЛИК БИЛАН ТУЗАТИБ БЎЛМАЙДИ 1. “Қум ботқоғи” дан қутулиш каби ҳаётий оғир дамларни ёки чўзилиб кетган кундалик муаммоларни енгиб ўтиш машаққати ҳам руҳий ҳам ақлий кучларимизни сусайтиради, шунингдек, атрофимиздаги инсонлар билан муносабатимизни ҳам қийинлаштириши мумкин. Айни пайтда сиз дуч келган машаққатни тўғри баҳолаб, қувват даражангизни аниқланг. Қуйидаги шкаладан сизнинг ҳолатингизни аниқроқ баҳолайдиган рақамни доира қилиб чизинг. 1 2 3 4 5 6 7 8 9 10 Мен ҳолдан тойдим. Вазиятни ҳал қилиш ва ўзаро муносабатларни мустаҳкамлаш учун кучим қолмади. Мен чарчамадим. Вазиятни яхшилашга ва ўзаро муносабатларни мустаҳкамлаш учун кучим қолмади. а) Ҳолдан тойганингизни ифодалаш учун қайси метафорадан фойдаланган бўлар эдингиз: увадаси чиққан кийимлар, дарёнинг қуриган туби ёки ёқилғи тугагани учун сўнгги айланани амалга ошираётган двигатель? б) Сиз танлаган метафора сизнинг қандай муҳтожлигингиздан далолат беради? Бошқача айтганда, айни пайтда сизга етишмаётган нарса нима? 2. Ҳолдан тойганлигимиз сабабли биз баъзан бузғунчи ҳаракатлар қиламиз, Макс Лукадо бунга мисоллар келтирган: катта аҳмоқлик билан кичик аҳмоқликни тузатишга ҳаракат қиламиз, шундоқ ҳам қийин вазиятни нотўғри қароримиз билан янада қийинлаштирамиз, яқинларимизга нисбатан ёмон муносабатда бўламиз, аҳлоқсиз зиддиятларга борамиз. Ўзингизда шундай бузғунчи ҳаракатлар бўлган деб айта оласизми? Шундай ҳаракатга йўл қўймаслик учун қайси манбаадан куч олмоқчисиз? 3. Ўзини оқлаш ва «мантиқий далиллар» («Ҳеч ким ҳеч нарса билмайди». «Мен қўлган тушмайман». Мен оддий одамман») – қизил байроқча бўлиб, яна озгина юрсак, бир аҳмоқлик билан бошқа аҳмоқликни тўғрилашга уринишимиз ҳақида огоҳлантиради. Даллас Уиллиард шундай ёзади: “Мен учун энг катта руҳий ҳатар – аввалги эски ҳаётимдан қолиб кетган фикрлар, ҳиссиётлар ва ҳатти-ҳаракатлардир. Чунки мен “ҳамма шундай қилади”, “мен ҳам оддий инсонман” деб ўйлаганим учун уларни “одатий ҳол” дейман” (3). а) “Аввалги эски ҳаётингиздан қолиб кетган фикрлар, ҳиссиётлар ва ҳатти-ҳаракатлар” нинг қайсилари сизнинг оқлашингизга ва “мантиқий далилларингизга” муҳтож? б) Сизнинг бузғунчи ҳатти-ҳаракатга мойиллигингиз қанчалик хавфли бўлиши мумкин? 4. Ибтидо китобининг 39 – бобидан Юсуф Пўтифарнинг хотини билан муносабатда қандай “қумга ботиб қолгани” ҳақидаги ҳикояни ўқинг. а) Одатда, ўзини оқлаш ва “мантиқий далиллар” эътиборимизни биздаги йўқ нарсаларга ёки айни вазиятда яхшиликдан узоқда бўлган нарсаларга жалб қилади. Ҳўжайинининг хотинига Юсуфнинг берган жавоби унинг бўлаётган ҳодисага муносабатини қандай очиб беради? б) Содиқлик – бу садоқатли ва виждонли бўлишдир. Бу бобдаги қаҳрамонлар содиқлик ва садоқатсизликни қандай ифодалаяпти? Уларнинг ҳар бири кимни мамнун қилишга ҳаракат қиляпти? Юсуфнинг, Пўтифарнинг ва Пўтифарни хотинининг сўзлари ва ҳатти-ҳаракатларини кўриб чиқинг. в) Шу бобда берилган учта шахсга диққат қилиб, айни пайтда сиз кимга ўз садоқатингизни кўрсатаётганингизни ва садоқатингиз қай даражада эканини айтинг. Сўзларингиз ва ҳатти-ҳаракатларингиз билан кимни мамнун қилмоқчисиз? г) Бошингизга тушган ташвиш ва кўнгилсизликларда Худонинг сизга кўрсатган садоқатига мисол келтира оласизми? 5. Юсуф “мантиқий далилларга” қулоқ солишдан ва ўзини виждонан оқлашдан воз кечди ва Худога содиқ қолишни танлади. Бу тўғри йўл эди, бу қарор унга жуда қимматга тушди. а) Довуд шундай маслаҳат берган: “Муносиб қурбонликлар келтиринг, умидингизни Эгамизга боғланг” (Забур 4:6). 2 – ва 3 – саволларда берилган бузғунчи ҳаракатларга мойиллигингиз туфайли сиздан қандай қурбонлик талаб қилинади? б) Қайси муаммоларни ҳал қилишда Худога ишонишингиз керак бўлади? 5 БОБ Э-ҲА, БУ БОР-ЙЎҒИ ТАЙЁРГАРЛИК ЭДИМИ? 1. Худо бизни ҳар куни одамлар, қийинчиликлар ва муаммолар орқали синайди. а) Макс Лукадо синовга дуч келганида бир қарорга келиши, яъни ўша одамга заҳрини сочиши ёки кечирим сўраши, юзага келган кўнгилсизликка эътибор бермаслиги ёки у билан талашиши керак эди. Эслашга уриниб кўринг, шу охирги йигирма тўрт соат ичида қандайдир синовга дуч келдингизми? Қандай муаммога дуч келдингиз ва бу муаммо сиздан қандай қарор чиқаришни талаб қилди? б) Имтиҳон синовларида ё баҳо қўйилади ёки синовдан ўтди ёки ўтмади, деб белгиланади. Сўнгги йигирма тўрт соат ичида сиз дуч келган синовга бўлган муносабатингизни қандай баҳолаган бўлар эдингиз? в) Макс Лукадога тушган дарс мавзусини “Шахслараро муносабатлардаги содиқлик” деб аташ мумкин. Сизнинг дарс мавзуингиз нима? Агар бу дарсни яхши ўзлаштирсангиз, нималарни ўрганган бўласиз? Акс ҳолда қандай зарар кўрасиз ёки қандай салбий оқибатлардан зиён кўрасиз? 2. Юсуфнинг ҳаётидаги синовлардан – сизга келган синовлардан ҳам – Худо уни жазолаш учун фойдаланмади, балки уни тайёрлаш учун ишлатди. Мақсадлардаги кескин фарқни тасдиқлаб, Клайв Льюис шундай деган: “Агар бу оламга бизнинг фақат бахтли яшашимиз учун тайинланган жой, деб қарасак, унда бу фикр бутунлай ақлга сиғмайди, бироқ бу оламга ўрганиш ва ҳатоларни тўғрилаш учун тайинланган жой, деб қарасак, бу ҳақиқатга анча яқин бўлади” (4). а) Биринчи марта бу ҳақда эшитганингизда нимани ўйладингиз? Бу янгилик Худо томонидан синалиш нима экани ҳақидаги тасаввурингизни ўзгартирдими? б) Юсуф бошига тушган синовлар уни тайёрлаш учун эканини, у олган сабоқлар эса уни Худога садоқат билан хизмат қиладиган ва Унга суянадиган етакчи бўлиши учун ўқитилганини билмаган эди. Худди Юсуфга ўхшаб, сиз ҳам Худо сизни қандай хизматга тайёрлаётганини билмаслигингиз мумкин, бироқ Унинг сабоқлари сизга келажакдаги хизматлар учун йўл кўрсатади. Агар унга диққат билан қарасангиз ва сўнгги дарс-синов “мавзусини” эсласангиз, унда сизнингча, Худо сизни нимага тайёрлаяпти? 3. Ҳаворий Ёқуб мисолида синовларга нисбатан Муқаддас Каломнинг назарияси қуйидагича: Эй биродарларим, турли синовларга дучор бўлганингизда, уни катта севинч билан қабул қилинглар. Ахир, имонингиз синалганда, сизлар сабр-тоқат қилишни ўрганасизлар. Бу ўзингизга ҳам аён. Ҳар қандай вазиятда сабр қилишни ўрганинглар, шунда етук, бекаму кўст, комил инсонлар бўласизлар. Ёқуб 1:2-4 Бу назария замонавий жамият тўғри ва соғлом фикр деб ҳисоблайдиган назарияга зиддир. а) Синовларга нисбатан бизнинг фикримизни ўзгартиришга қодир калит сўз – “қабул қилинглар”. Юноноча “қабул қилинглар” сўзи – феъл бўлиб, руҳий ҳолатни эмас, фикрлаш жараёнини ифодалайди. “Ёқуб қийин шароитларда биз ҳис қилишимиз ҳақида айтмаяпти, балки улар ҳақида ўйлашимиз кераклигини айтяпти” (5). Ўз шароитингиздан келиб чиқиб, сиз фикрлар ва туйғулар орасидаги фарқ ҳақида нима дея оласиз? Сизга ҳеч қандай қувонч келтирмаётган бўлса ҳам катта севинч билан ўйлаш таклифига нима дейсиз? б) Бир олим “кўнгилсизликларга қараш” ўрнига “кўнгилсизликларга эҳтимолий натижа орқали қараш” ни таклиф қилади (6). Кўнгилсизликларингизга қараб туриб, нимани ўйлайсиз? Улар орқали қараганингизда хаёлингизга қандай фикрлар келади? 4. “Улар билан (Худо атрофингга қўйган инсонлар билан) Худонинг хабарини баҳам кўр ва сенинг азобларинг улар учун гувоҳликка айланади. Сенинг азобларинг улар учун сенинг хабаринг бўлиши мумкин”. Суд залида гувоҳ омма олдида қасам ичиш билан ўз сўзларини ҳақиқат эканлигини тасдиқлайди. Ҳақиқатни ва далилларни қўллаб-қувватлаш учун бир қатор исботлар келтиради. Муаммоларингиз гирдобида Худо сиз билан бирга ҳаракат қилаётганига гувоҳ бўлсангиз, нималар хаёлингизга келади? Гувоҳ сифатида қайси ҳақиқатни ўз гувоҳлигингиз деб эълон қила оласиз? 6 БОБ ХУДО ҲАРАКАТ ҚИЛГАНДА КУТИБ ТУР 1. Юсуфни қул қилиб сотиб юборишганида у тахминан ўн етти ёшда эди. Фиръавн унга қаҳатчилик оқибатларини олдини олиш ишларини топширганда ўттиз ёшда эди. Пўтифарнинг уйида бўлган вақтлар ҳамда зиндонда ётган вақтлар қўшиб ҳисобланганда ўн уч йилдан иборат эди. а) Ўн уч йил олдин неча ёшда бўлганингизни ҳисоблаб кўринг ва ўша пайтда сиз билан нималар содир бўлганини эсланг. Ёдингизга тушган учта ҳодисани ёзинг кейин ҳозирги руҳий ва ҳиссий етуклик даражангизни таърифлайдиган учта эпизод келтиринг. Шахслараро муносабатларда ўша пайтдаги руҳий ва ҳиссий етукликни ҳозирги руҳий ва ҳиссий етуклик билан таққосланг. б) Ҳаётингизнинг иккала даврида бўлган ҳодисаларга сизнинг ўзингизга хос муносабатингиз ўртасида, яъни ўша даврдаги ва ҳозирги вақтдаги руҳий ва ҳиссиё етуклик даражангиз ўртасида қандай фарқ бор? в) Юсуф кутиб турганида, Худо амал қилишдан тўҳтамаганди. Агар ҳаётингизнинг охирги ўн уч йилини кутиш даври деб ҳисобласангиз, сизнинг вазиятингизга Худонинг аралашиши ва шахс сифатида сизнинг ривожланишингизда иштирок этиши ҳақида нима дейсиз? 2. Худодан фарқли равиш биз кўпинча шошамиз. Муқаддас Битиклар жуда кўп маротаба бизни сабр билан кутишга, Худога суянишга чорлайди ва забурчи бундай кутишнинг кўриниши қандай бўлишини ва унга нима кераклигини ажойиб тарзда ифодалайди: Эгамга умид боғлайман, Ҳа, жоним Унга талпинади. Унинг каломига умид боғлайман. Тонгни кутган посбондан ҳам кўпроқ, Ҳа, тонгни кутган посбондан ҳам кўпроқ, Менинг жоним Раббийга талпинади. Эй Исроил! Умид қилгин Эгамиздан! Эгамиз содиқ севгисини кўрсатади. Қутқаришга У доим тайёр! Забур 129:5-7 Забурчи бутун қалбини Худони кутиш учун бағишлаганини тан олади. Муқаддас Каломнинг бошқа таржималари ҳам унинг Худога бўлган ноодатий шижоатини таъкидлайди: “Қоровулнинг саҳарни кутишидан кўра, жоним Раббимга кўпроқ мунтазирдир” (Эски таржима); “Жоним Эгамизга ташнадир, Унинг каломидадир менинг умидим” (Wycliffe Bible Translators Singapore); “Мен ҳаётим ва ибодатимни Худовандга тақдим этаман, унга жавобан У нима дейишини ва нима қилишини кутаман” (MSG). а) Агар ҳозирги шароитингизни Худони кутиш даври деб ҳисобласангиз, қалбингиз ҳолатини қандай таърифлаган бўлар эдингиз? Забурчи каби, бутун қалбингизни Худони кутишга бағишладим, деб тан оласизми? Ёки ҳалиям ташвишланиб, ҳар эҳтимолга қарши “заҳира” режа ўйлаб қўйдингизми? б) Муқаддас Каломнинг юқорида кўрсатилган таржималарига таяниб, ҳозирги вақтда Худони кутиш иштиёқингиз қанчалик кучли эканини ўз сўзларингиз билан ифодалашга ҳаракат қилинг. в) Иккита истагингиздан одатда қайси бири устунлик қилишини тан олинг: Худога мунтазир бўлишми ёки Ундан истаганингизни олишга бўлган ҳаракатми? Бу иккала истак ўртасидаги фарқни кўряпсизми? г) Тунги қоровул образи Худога ишониш нима эканини англаб етишингизда ва бу кутишни янада кучайтиришда сизга қандай ёрдам бериши мумкин? 3. “Муқаддас Калом бўйича кутиш – ибодат ва имон орқали диққатни Худога қаратиш учун қилинган астойдил ҳаракатдир. Кутиш – “Худога мунтазир бўлиш ва Унга умид қилишдир” (Забур 36:7). Қуйида берилган иборалардан фойдаланиб, яқин кунларда Худони кутиш иштиёқингизни қандай кучайтиришингиз мумкинлиги ҳақида ўйлаб кўринг. а) Мен ибодат орқали диққатимни Худога қарата оламан… б) Мен имон орқали диққатимни Худога қарата оламан… в) Мен мунтазир бўлиш орқали диққатимни Худога қарата оламан… 7 БОБ МАСХАРАБОЗ 1. Балласт – бу куч, қарама - қарши оғирлик, мувозанатни сақлаб турувчи, яъни кучни қарама - қарши томонга йўналтирадиган юк. Юсуфнинг балласти унинг “Худонинг буюк қудратига мустаҳкам ишончга асосланган чуқур мунтазирлиги” эди. Ўн уч йил давомида бу нарса уни тақдирнинг ҳар бир зарбасидан кейин яна оёққа туришида ёрдам берди: хоинлик, қуллиқ, туҳмат, зиндон, рад қилиниш. Фиръавн ҳузурига кириши Юсуфнинг озод бўлишининг бошланиши эди, бироқ унга қарши куч ҳануз мавжуд эди. Фақат бу гал унинг муаммоси кўнгилсизлик эмас, найранг эди. а) Ибтидо 41:1-44 гача ўқинг, у ерда фиръавннинг туш кўриши ҳамда Юсуф билан илк учрашуви ҳақида ёзилган. Фиръавннинг Юсуф ҳақида айтган сўзларига алоҳида эътибор беринг (15 оят) ва унинг қандай жавоб берганига ҳам (16,25,28,31 оятлар). б) Найранг – бу ўз-ўзини алдашга олиб келадиган яширин ташвиқот бўлиб, ўз навбатида бизни кимнидир олдида ҳимоясиз қилиб қўяди. Фиръавннинг Юсуфга айтган сўзларидаги яширин найрангни қандай таърифлайсиз? (15 оят) Агар Юсуф бу яширин найрангга ишонганида, у келажакда қандай кўнгилсизликларга учраши мумкин эди? в) Нафақат содир бўлган ҳодисаларни изоҳлаш (25, 28, 32), балки яқин келажакда содир бўладиган ҳодисаларни ҳам олдиндан айтиб бериш (16, 32) орқали ҳам Юсуфнинг имони Худонинг ягона ҳукмдор эканини бир неча маротаба исботлади. Юсуф учун Худонинг ҳукмдорлиги ўтмишни ҳам келажакни ҳам қамраб олди. Юсуф зиндондан чиққанига бор-йўғи бир неча соат бўлган вазиятда мантиқан ўйласак, келажакда ўз хавфсизлигини таъминлаш мақсадида у энг аввало ўзи ҳақида ўйлаши керак эди. Бундай қилишдан воз кечиши Юсуфнинг Худо билан муносабатини қандай таърифлайди? Юсуфнинг бу ҳатти-ҳаракати Худонинг ягона ҳукмдор эканига унинг ишончи чексиз эканини исботлайдими? г) Ибтидо 41: 15 ва 41:39 парчаларда ёзилган фиръавннинг сўзларини таққосланг. Юсуфнинг имони фиръавннинг фикрига қандай таъсир кўрсатди? Унинг қайси фикри ўзгаргани ва қайсиниси ўзгармагани ҳақида ўйлаб кўринг. 2. Ҳаётда қийинчиликлардан қутулиш Худонинг беминнат инъомларига ва Унинг иноятига тўла. Ниҳоят, сабрсизлик билан кутиш ўрнини енгиллик, янги воқеалар ва янги умидлар эгаллайди, бироқ Юсуфнинг ҳаёти гувоҳлик берганидек, бу қувончли ўзгаришлар ҳам муаммосиз ҳал бўлмайди. а) Қийинчиликлардан қутулаётганингизда ёки аллақачон қутулиб бўлган қийинчиликлардан қандай найранг, яъни ўз-ўзини алдашга олиб келадиган яширин тавишқот кутиш мумкин? Содир бўлаётганларга баҳо бериб, нимага асосан Худога ишонишдан воз кечиб, ўз кучингизга таяниш заруратига ўтиб қолишингиз ҳақида ўйлаб кўринг. б) Бу яширин ташвиқотга ишониб қолсангиз, сизни қандай кўнгилсизликлар кутиши мумкин? Қандай фикрлар сизга ўз хавфсизлигингизни мустақил равишда таъминлашга туртки бериши ҳақида ўйлаб кўринг. в) Юсуфнинг имони фиръавннинг фикрига ўз таъсирини кўрсатди. Худонинг ягона ҳукмдорлигига бўлган имонингиз қайси муносабатларингизга таъсир кўрсатиши мумкин? Ўша одамларни Худо ҳақидаги, эҳтимол сиз ҳақингиздаги тасаввурини ўзгаришига умид қиласизми? 3. Мустаҳкам қатъийлик эски ҳаётга мажбурий қайтишни англатмайди. Юсуфнинг зиндондан озод бўлиши у ота уйидаги одатий ҳаётга қайтармади, лейтенант Сэм Брауннинг ҳаёти ҳам Афғонистонда бошдан кечирган даҳшатлардан сўнг тубдан ўзрагиб кетди. Уларнинг иккаласи ҳам иккита омил сабабли тирик қолишди: ўтмиш билан ҳайрлашишга ва Худо яратган ўзгаришларни қабул қилишга тайёр эканликлари. Тақдир зарбаларига дош берган ҳар бир киши учун Муқаддас Каломдаги ваъда қуйидагича: Синовларга бардош берган одам бахтлидир. Чунки у синовдан ўтгач, ҳаёт тожи билан тақдирланади. Бундай тожни Худо Ўзини севганларга ваъда қилган (Ёқуб 1:12). а) Ҳозирги қийинчиликлар ва азоб-уқубатлардан қутулишни кутар экансиз, қайсидир умидларингиз амалга ошишини кутасиз. Улар қайсилар? Эски ҳаёт тарзингизга қайтиш истаги қанчалик кучли? б) Эски ҳаётга қайтишнинг иложи йўқ деган тахмин сизда қандай фикр ва ҳиссиётни уйғотади? в) Худони қаттиқ севганларга ва Уни ўзи учун балласт қилиб олганларга ваъда қилинган мукофот – бу “ҳаёт тожидир”. Каломнинг бошқа таржимасида бу сўзлар қуйидагича янгарйди: “Синовларга сабр-тоқат қилган одам бахтиёрдир. Чунки у синовдан ўтгач, Раббимизни севувчиларга насиб бўладиган ҳаёт тожига сазовор бўлади” (MSG). Бу ваъда абадий ҳаётга тааллуқли, бироқ ердаги ҳаётга ҳам алоқаси кам эмас (Забур 26:13 14). Қайси соҳаларда Худо сизни нафақат Унга кўпроқ ишонишни, балки Уни кўпроқ севишни таклиф қилаётганини ҳис қиласиз? Худо ваъда қилаётган янги ҳаётга эга бўлиш учун нимадан воз кечишингиз керак? 8 БОБ ҲАЁТДА ҲАММА НАРСА ЯХШИ БЎЛМАСА ҲАМ, ХУДО БАРИБИР ЯХШИМИ? 1. Кристина Тейлор фарзанди ўлик туғилганидан кейин унинг Худо билан тузган бир томонлама битими бекор бўлгани ҳақида айтган: “Қалбимни қўрқув эгаллади ва имоним йўқола бошлади. Худо томонидан кафолатланган “хавфсизлик оролим” бўронлар остида қолди. Ҳаётимда биринчи марта ғазаб мени енга бошлади. а) Эртами-кечми ҳаммамиз ҳам Худо билан битим тузишга ҳаракат қиламиз. Мен ___________ қиламан, агар Худо_______________ қилса. Худо билан авваллари нимани келишишга урингансиз? Ҳозирги вазиятингизда У билан нимани келишишга ҳаракат қиляпсиз? б) Худо Кристинанинг шартларини “бузганда”, унинг имони таназзулга юз тутди. Худо билан якуний битимингиз қандай бўлган? Унинг яхшилигига бўлган ишончингизга У қандай таъсир қилди? в) Бугунги кунда Худонинг яхшилигига тааллуқли қайси муаммолар сизни қийнайди? Мисол учун, агар Худо сизнинг муаммоларингизни ҳал қилишга қодир бўлса, нима учун У буни қилишга шошилмаяпти? Нима учун яхши Худо бундай адолатсизликка йўл қўймоқда? Сизнинг муаммоларингизни Худо яхшиликка ўзгартирадими? 2. “Худо биз билан содир бўлаётган нарсалар қайсидир тарзда яхшиликка айланишини ваъда қилмоқда, бироқ бу содир бўлаётган ҳамма нарсалар яхши эканини билдирмайди. Ҳаётимиздаги айрим ҳодисалар жирканч бўлиши мумкин, бироқ охирида ҳаммаси ажойиб тарзда якун топади”. а) “Яхшиликка айланиш” сизнингча “яхши экан” дан нимаси билан фарқ қилади? Бу фарқ сизнинг ҳозирги вазиятингизни изоҳлайдими? Бу фарқни тушуниш юқоридаги “а” бўлимда берилган саволларга жавоб беришда ёрдам берадими? б) “Бироқ биз Худо яхшиликни аниқлаб олишига ишонишимиз керак”. Агар сизга яхшиликни аниқлаб олиш топширилса, ҳаётингиз қандай ўзгаради? Бу ҳолатда сизни қандай имтиёзлар ҳамда ноқулайликлар кутади? 3. Катта қийинчиликларга ва қувғинларга дуч келган ҳаворий Павлус азоблар Нажоткор билан бўлган муносабатларнинг ажралмас қисми эканини билган: Биз Худонинг фарзандлари эканмиз, демак, фарзандлардай Унинг ваъда қилган баракаларига эга бўламиз, Масиҳ билан бирга бу баракаларни баҳам кўрамиз. Биз Масиҳнинг азоб-уқубатларига шерик бўлар эканмиз, албатта, Унинг улуғворлигига ҳам шерик бўламиз. Римликлар 8:17 Зотан, Худо сизларга нафақат Масиҳга ишониш, балкаи Унинг учун азоб-уқубат тортиш шарафини ато қилган. Филиппиликлар 1:29 Бундан ташқари, Павлус абадий ҳаётга эга бўлишга ишониш жуда муҳим эканини ҳам таъкидлаган: Ишончим комилки, ҳозирги азоб-уқубатларимиз бизга зоҳир қилинадиган улуғворлик олдида ҳеч гап эмас. Римликлар 8:18 Бизнинг ўткинчи, енгил азоб-уқубатларимиз бизга ҳаддан ташқари ажойиб ва абадий улуғворлик келтиради. 2 Коринфликлар 4:17 а) Севган инсон билан ҳаёт кечириш нафақат қувончни, балки умумий қайғуларни ҳам ўз ичига олиши ҳаммага маълум. Сиз учун қадрли инсон билан муносабатингиз Масиҳнинг нафақат улуғворлигига, балки Унинг азоб-уқубатларига ҳам шерик бўлиш нималигини тушунишингизга қандай ёрдам беради? б) Баъзан содир бўлаётган ҳодисаларга қуйидагича савол бериш орқали тушунишга ҳаракат қиламиз: “Бу нарса менга бир ҳафтадан кейин қандай таъсир кўрсатади? Бир ойдан кейин-чи? Бир йилдан кейин-чи?” Ҳаворий Павлус биз бошимиздан ўтказаётган қийинчиликрни тўғри тасаввур қилишимиз учун ердаги ҳаёт жуда қисқалик қилишини айтган, шунинг учун уларга абадийлик нуқтаи-назари билан қараш керак. Ҳозирги ҳолатингизга бир ҳафта, бир ой ёки бир йилдан кейинги назар билан қарашга ҳаракат қилинг. Бу қийинчиликлар кундалик ҳаётингизга, одамлар билан муносабатингизга ва ўз муваффақиятингизга қандай таъсир кўрсатиши ҳақида ўйланг. Сизнинг бу тасаввурингиз вақт ўтиши билан қандай ўзгариши мумкин? 4. Фарзандидан айрилгач, Кристина Тейлорни нима учун Худо бундай бўлишига йўл қўйди, деган савол қийнарди. У ўз блогида шундай ёзган: “Охири бир ҳулосага келдим: мен ўзим ўрнатган сабр-тоқат чегарасидан воз кечишим ва бўлаётган ишлар менга ёқиш ёки ёқмаслигидан қатъий назар ҳаётимда, унинг ҳар бир лаҳзасида Худога ишонишим керак”. а) Сабр-тоқатингиз чегараси ҳақида ўйлаганингизда нима ёдингизга тушади? Айнан қайси нарсаларда Худонинг мутлақ назоратига ишонишга тайёр эмассиз? б) Вазиятни назорат қилишдан ихтиёрий воз кечиш – ҳар доим ҳатарли ва кўпинча қўрқинчли бўлади, бироқ бу қарорда сизни қизиқтирадиган ёки илҳомлантирадиган ҳеч нарса йўқми? Агар сиз ҳаётингизни назорат қилишни Худога топширган бўлсангиз, бошқа вазиятлардан олиш мумкин бўлмаган қандай руҳий тажрибага умид қиляпсиз? 9 БОБ ИЛТИМОС, ОЗГИНА БЎЛСА ҲАМ МИННАТДОР БЎЛ 1. Қандайдир ғояни амалга ошириш ёки қандайдир назарияни синаб кўриш учун уларга маълум шакл бериш керак. Ўғилларига исм қўйиб, Юсуф ўз фикрларидан бирини аён қилди. Бу билан у том маънода Худога миннатдорчилик билдирди ва буни икки марта қилди. а) Бирон кишига ёки Худога нисбатан миннатдорчилик ҳисси қачон сизни қоплаганини эсланг. Сизнинг бу миннатдорчилигингиз қандай шаклда бўлган? Ўз ҳатти-ҳаракатларингизни, сўзларингизни ва ўзингизни тутишингизни таҳлил қилинг. б) Миннатдорчилигингизни айнан мана шу шаклда изҳор қилиш нима учун муҳим эди? Агар буни қилмаганингизда қандай йўқотишлар – ўзингиз учун ёки бошқа одамлар учун – бўлиши мумкин эди? в) Худога миннатдорчилик сифатида ўғилларига ноодатий исмлар қўйган Юсуфнинг ҳатти-ҳаракатини тушунишингизда ўз шахсий тажрибангиз ёрдам бердими? 2. Исм шу ном билан аталган кишига ҳар қанақасига кучли таъсир қилади. Илоҳиётчи олим Александр Дмитриевич Шмеман исм ва миннатдорчилик бир-бири билан узвий боғлиқлигини айтган: Бирон нарсага исм қўйиш – ана шу нарса учун Худони улуғлаш, дегани. Муқаддас Каломга кўра ҳам бу нарса “диний” ҳаракат эмас, балки Худо томонидан бериладиган доимий ҳаётнинг моҳиятидир. Худо ҳамма нарсани севгиси, инояти билан тўлдирди, ҳамма нарсани “жуда яхши” қилиб яратди. Шунинг учун бу инъомга “табиий” жавоб - улуғлаш билан жавоб қайтаришдир. Яъни Худони улуғлаш, Унга миннатдорчилик билдириш, бу дунёга Унинг назари билан қараш, Худога “шерик” бўлиш – мана шу шукроналикда дунёни англаш, ном қўйиш, унинг моҳиятини англаш (7). а) Турмуш тарзи – одатий муносабатларимиз, ҳулқ-атворимиз ва ҳатти-ҳаракатларимизнинг кундалик кўринишидир. Биринчи саволга жавоб бериш ҳамда юқорида айтилган миннатдорчилик изҳор қилиш асосида ўз ҳаёт тарзингиз орқали Худога миннатдорчилик билдириш, Уни улуғлаш нима эканини шакллантиришга ҳаракат қилинг. Қандай муносабатлар, ҳулқ-атворлар ва ҳатти-ҳаракатлар сиздан шундай миннатдорчилик изҳор қилишни талаб қилади? б) Миннатдорчилик изҳор қилиш бу дунёга Худонинг назари билан қарашни талаб қилади. Юсуф ўғилларига қўйган исмлар унинг бу дунёга бўлган назарини қандай намоён қилади? 3. Миннатдорлигимизни билдириб турувчи шахсни аниқлаб олмагунимизча миннатдорлик тариқасида унга ном қўя олмаймиз. Ҳаётимиздаги иноятнинг энг кичик кўринишига ҳам эътибор берганимиз сайин миннатдорчиликнинг амалий кўникмалари янада ривожланмоқда. а) Миннатдорчилик билдириш учун энг “арзимас” сабаблар ҳақида ўйланг. Сўнгги йигирма тўрт соат ичида ёки охирги бир соат ичида пайдо бўлган ёки ҳозиргина сезиб қолган ва сиз Худога миннатдорчилик билдирмоқчи бўлган ана шундай сабаблардан икки ёки учтасини келтиринг. б) Шу онда ўзингизнинг кузатувчанлик даражангизни қандай баҳолаган бўлар эдингиз? Бошқача айтганда, Худонинг иноятини, беминнат инъомларини қанчалик тез сезасиз ва Унга ўз миннатдорчилигингизни қандай билдирасиз? 4. Макс Лукадо одамлар нима учун Худога миннатдорчилик билдирмасликларининг тўртта эҳтимолий сабабларини айтган. Сизга энг мос келадиганларига “белги” қўйинг. • Бандлик. Мени вақтим йўқ! Шунчалик бандманки, миннатдорчилик билдиришга кўпинча ё улгурмайман, ё эсимдан чиқади. • Ўта эҳтиёткорлик. Бир сония! Кўринишидан, буларнинг ҳаммаси ажойиб, лекин мен вақтидан олдин хурсанд бўлишни истамайман. Ҳақиқат бўлиш учун бу жуда яхши. Иноят эканига амин бўлмагунча миннатдор бўлишга шошилмаслик керак. • Худбинлик. Яхши, кўриб турибман – арзирли нарса экан, бир томондан албатта, бу учун миннатдорман, лекин бошқа томондан, менинг ҳаётим энди ўзгарииб кетади, мен эса буни олдиндан билмасдим, шунинг учун бу борада аниқ фикрим йўқ. • Такаббурлик. Биласанми, авваллари ҳамма ишларим жойида эди. Қолаверса, беъмани айтилган миннатдорчилик кимнингдир заифлигини исботлайди, холос. Шахсан мен ҳеч нарсага иуҳтож эмасман. • Бошқа нарсалар. Бу сабаб биринчи ўринда сизнинг Худо билан бўлган муносабатингиздаги миннатдорчиликни ифодалайдими ёки бошқалар билан бўлган муносабатларингиздагиними ёки бўлмаса иккаласиними? Худога ва одамларга изҳор қилган миннатдорчилигингиз ўртасида фарқ борми? Агар бўлса, қандай фарқ? Уларнинг қай бирларига кўпроқ миннатдорчилик билдирасиз? Улардан қай бирига қилаётган миннатдорчилигингиз муҳимроқ кўринишда ва самимийроқ бўлади? Ва нима учун? 5. “Инсон жони учун энг қийин синов вақтида ҳам Исонинг қалби шукрона билан тўла эди. Куннинг ёруғ қисмида ҳамма ҳам Худога шукрона айтиши мумкин, лекин Исо бизга атрофимизни зулмат қоплаганда ҳам шукур қилишга ўргатади”. Нима деб ўйлайсиз, ҳаётингизнинг қайси қисмида Худо синов учун миннатдор бўлишингизни кутади? Қайси йўл билан Унга миннатдорчилик билдиришингиз мумкинлиги ҳақида ўйланг (эҳтимол, қоғозга ёзиб, уни ким биландир бўлишарсиз ёки бошқа йўл билан изҳор қиларсиз). Агар Худога шукур айтишга тайёр бўлмасангиз, қийинчиликларингизни ёки шукур қилишни истамаслигингизни айтинг. Кейинги қадамингиз учун Унинг иноятини сўранг. 10 БОБ ОИЛАВИЙ ХАФАГАРЧИЛИКЛАР ҲАҚИДА ГАПЛАШАМИЗ 1. “Оиласини қаердан топишни билса ҳам, Юсуф уларни қидирмади. Оиланинг тузалмас сирларини сақлаш учун у ўтмишни ўтмишда қолдириш яхшироқ, деб ўйлади”. Қуйида берилган сўзлар ва сўз бирикмалари Юсуфнинг оиласидаги айрим руҳий муаммаоларни таърифлайди. Рўйхат билан танишиб чиқиб, сизнинг оилангизда кузатилаётганларини тагига чизинг. (ЎНГ ТОМОНДАГИ УСТУННИ ЧАП ТОМОНДАГИСИ БИЛАН ТЕНГЛАШТИРИШ ЛОЗИМ) • Ёлғизлик • Муаммоли никоҳ(лар) • Бевақт ўлим • Ҳасад • Фарзандлар орасидаги рақобат • Машҳурлик • Оғир йўқотиш • Эътиборсизлик • Ота-онанинг боладан воз кечиши • Айб • Ёлғон • Хоинлик • Бепуштлик • Хафачиликлар • Ҳақорат • Никоҳдан ташқари алоқа • Қўпол муомала • Юрак эзилиши • Ич этини ейиш • Мавҳумлик • Рад этилиш • Бошқа нарсалар а) Оилангизда руҳий муаммоларга олиб келган икки ёки учта салбий оқибатларни аниқлашга ҳаракат қилинг. б) Оилангиздаги руҳий муаммоларни таҳлил қилиб, Юсуфнинг қарори билан бир хил қарорга келмадингизми? У ҳам аввалига “ҳаммасини ўз ҳолича қолдиришга, ўтмишни ковлаштирмасликка” қарор қилганди. Ёки аксинча, уларни очиқчасига тан олишни истайсизми? Бу борада оилангизнинг бошқа аъзоларининг фикри қандай? в) Оилангизнинг ўтмишини таҳлил қилиш ёки оилангизнинг бошқа аъзолари билан оилавий муаммоларнинг салбий оқибатларини муҳокама қилиш ҳақида ўйлаганингизда нима сизни чўчитади ёки безовта қилади? 2. Ички шифоланиш жараёни сиз олган қалб жароҳатларини батафсил тафсилотларини аниқлаш ва бу азобларни сиз билан бирга яна бир бор ҳис қилишини сўраб Худога мурожаат қилишдан иборат. а) Биринчи саволга жавоб бериш жараёнида аниқланган салбий оқибатлар ҳақида ўйлаганда қайси эпизодлар ёдингизга тушди? Бу эпизодларнинг аниқ тафсилотларини ёзиш сиз учун қийин бўлса, нима учун қийинлиги ҳақида ўйлаб кўринг. Содир бўлган ҳодисанинг тафсилотларини ёзиш кераклиги ҳақида ўйлаганингизда қандай ҳислар сизни қамраб олади? б) Олдинги саволга жавобни ўйлашингиз учун Худодан сизга қандай ёрдам керак бўлади? Унинг ҳузурини, бошқарувини ва тасаллисини қай шаклда ҳис қилишни истар эдингиз? 3. Эски қалб жароҳатлари билан юзма-юз келиш чалкашликка олиб келиши мумкин. Узоқ вақт айрилиқдан кейин акалари билан учрашган Юсуф дарров ўзини танитмади, улар билан қўпол гаплашди, уларга қарши ёлғон айблов қўйди, зиндонга ташлади, бироқ уларни зиндондан чиқарди, кетишлари ва қайтиб келишлари учун шарт қўйди, улардан биттасини гаровда олиб қолди, кучли ҳислларини яширди ва ўзини танитмай, уларга нисбатан саҳийлик қилди (Ибтидо 42:628). а) Эски хафачиликларни ва сизни хафа қилган одамларнинг ҳатти-ҳаракатларини таҳлил қилаётганингизда сиз қандай қарама-қарши туйғуларни ҳис қиласиз? б) Юсуфнинг қайси ҳатти-ҳаракати сизга кўпроқ мос келади ва нима учун? 4. “Худо бизга сўраганимиздан ҳам ортиғини беради, борлигини ҳатто ўзимиз ҳам билмайдиган руҳий яраларимизга шифо беради. У қалбимизни нафақат забт этишни, балки шифолашни ҳам истайди. Нима учун? Чунки яраланган одам атрофидагиларни ҳам яралайди”. а) Ҳаётингизнинг қайси қисмида қалбингиз кўпроқ жароҳатланган? Бу – одамлар билан муаомала қилишдаги қийинчиликлар, шахсий ҳимоясизлик ҳисси, катта йўқотишлар, ўз-ўзига зиён етказиш, гуноҳ қилишни тўҳтата олмаслик ёки доимий омадсизлик бўлиши мумкин. Ўз ҳолатингизни қисқача баён қилинг. б) Қалбингиздаги жароҳатни қандай ҳис қиласиз? Масалан, сизга муомала қилишдаги қийинчилик ташҳиси қўйилган бўлса, унда қалбингиздаги жароҳат кечира олмаслик, ярашишга умид йўқлиги ёки ўтмишда сизни шикастлаган хафачиликнинг ўтиб кетмагани туфайли бўлиши мумкин. в) Жароҳатлари битмаган қалбингиз одамларга оғриқ берувчи ёки уларга ёмон таъсир кўрсатувчи қандай ҳатти-ҳаракатларга ундаши мумкин? Одамлар билан муомалангиз ўтмишда қандай бўлгани ва ҳозир қандай эканини таҳлил қилинг. 5. Юсуфнинг ўз оиласи билан ярашиш йўли узоқ ва машаққатли бўлган, лекин у буни кичик меҳрибонлик ва иноят билан бошлаган: Юсуф акаларининг қопларини дон билан тўлдириб, дон учун тўланган кумуш пулларини ҳам яширинча қопларига солиб қўйган. Фидокорона ҳатти-ҳаракат! а) Юсуф акаларига улар энг муҳтож бўлган нарсани берди. Улар дон учун пул тўлашга тайёр эдилар, лекин Юсуф уларга ҳадялар берди. Ўтмишда содир бўлган ҳодисалар муносабати билан сизнинг оила аъзоларингиз сиздан нимани кутади? б) Худо сизни яқинларингизга нисбатан қандай меҳр-шавқат ва иноятга чорламоқда? 11 БОБ ҚАСОС ОЛИШ ЁҚИМЛИ, ЛЕКИН КЕЙИН… 1. Қасос олиш – ўч олиш, хафа қилган одамни жазолаш орқали адолат тарозиси палласини тенлаштиришга уриниш, демакдир. Айрим ҳолларда, худди Жозеф Ричардсон қурган Ҳасад уйи каби, ўч олиш ҳам ғайриоддий кўринишда бўлиши мумкин. а) Баъзи одамларнинг қасос олиш усули Жозеф Ричардсон сингари актив-агрессив кўринишда бўлиши мумкин. Бошқаларда эса, ичига ютадиган, пассив-агрессив кўринишида бўлади. Бундай одам хафа қилган одамдан руҳан узоқлашади ва ҳатто у билан ҳар қандай алоқаларни узади. Бу икки агрессиядан – актив ва пассив – қайсиниси кўпроқ сизнинг табиатингизга мос келади? б) Сизни хафа қилган одамдан ўч олиш учун қўлингиздан келадиган энг яхши усуллардан бир ёки иккитасини айтинг. Бу усуллар ўша одамга ёки сизнинг ўзингизга қандай таъсир кўрсатади? 2. Ҳаворий Бутрус қасос олиш масаласини бизнинг Масиҳ билан муносабатимиз асосида кўриб чиқди: … Масиҳ сизлар учун азоб чекиб, намуна бўлди. Унга тақлид қилинглар. … У ҳақорат қилинганида ҳеч кимга ҳақорат билан жавоб қайтармади, азоб чекканда ҳеч кимга таҳдид қилмади. Фақатгина одилона ҳукм қиладиган Худога Ўзини топширди. 1 Бутрус 2:21, 23 а) “Топшириш” сўзи Юнон тилида – paraditiomi бўлиб, “кимнингдир назоратига топшириш, бериш” деган маънони англатади. Қадимги Юнонистонда бу феъл маҳбусни топшириш ёки гумонланувчини судга олиб боришни ифодалаш учун ишлатилган (8). Юнонча paraditiomi феълининг маъносини ҳисобга олиб, қасос олиш ўрнига Худога ишонишни қандай изоҳлайсиз? б) Юсуфнинг акалари билан учрашувини таҳлил қилиб, унинг қайси ҳаракатлари унинг ўз кучига ишонганидан ва қайсилари Худога ишонганидан далолат беришини аниқлашга ҳаракат қилинг. в) Юқорида Муқаддас Каломдан келтирилган парчалар азобларга сабр-тоқат билан бардош беришга қай даражада ундайди ва ўч олиш истагини қай даражада маъқуллайди? 3. “Душманларимизни тўғри йўлга сола оламизми? Бу Худонинг иши. Душманларни кечириш-чи? Мана бу сиз билан менинг вазифам”. Имонли киши сифатида бизга нафақат ўзимиз учун қасос олмаслигимиз, балки душманларимизни севишимиз кераклиги ҳам буюрилган. “Дўстингни сев” деган амрни ва унинг ёзилмаган давоми, яъни “душманингдан нафратлан” дейилганини биласиз. Мен сизларнинг олдингизга анча қийин вазифа қўяман ва шундай дейман: душманларингизни севинг. Улар туфайли сизларда ёмон сифатлар эмас, балки яхши сифатлар намоён бўлсин. Сизларга оғриқ келтирганларида уларга кучли ибодат билан жавоб қайтаринглар, ўшанда аслида Худо яратган ҳақиқий шахсингиз намоён бўлади. Худо айнан шундай амал қилади. У Ўзида бор бўлган энг яхши нарсаларни ҳамма билан баҳам кўради – ерга иссиқлиқ берувчи қуёшни ва ернинг чанқоғини қондирувчи ёмғирни ҳар бир инсон билан, у ҳох яхши ҳох ёмон бўлсин, ҳамма билан баҳам кўради. Матто 5:43-45 а) Ўз фазилатларингизнинг қайсиларини энг яхши фазилат деб ҳисоблайсиз? Уларни бешта сўздан ортиқ бўлмаган сўзлар билан ёки сўз бирикмалари билан баён этинг. Мисол учун, ўзингизга шундай таъриф бера оласизми: “Мен меҳрибон, саҳий ва зукко инсонман”. б) Худо яратган шахс сифатида сиз кечиришингиз керак бўлган ёки севишингиз қийин бўлган одамларга нисбатан энг яхши фазилатларингиз ҳақида ўйлаганингизда нимани ҳис қиласиз? 4. “Кечирим билан бирга бундай иккиланишлар ҳам учраб туради. Кечирим бирданига келмайди, бунинг йўлида ғов ва тўсиқлар учрайди: гоҳ қуёш чарақлайди, гоҳ булутлар уфқни тўсиб қўяди. Бироқ бу ёмон эмас. Гап кечириш ҳақида кетар экан, бизларнинг барчамиз – ҳали янгимиз. Бироқ кечиришга ҳаракат қилаётганингда, сен аллақачон кечиришни бошладинг”. а) Кимнидир кечириш учун қилган ҳаракатингизни эсланг. Буни қандай уддалагансиз? Кечириш қарори бир марталик бўлганига қўшиласизми? Кечириш учун қилган ҳаракатингиз босқичма-босқич бўлганми? Оқсоқланиш ва тўхтаб қолиш ҳолатлари қандай кечган? б) Кечира олиш қобилиятингиздан келиб чиқиб, энди ўзингизни қандай баҳолайсиз? Кечириш учун фаол ҳаракат қилишда давом этяпсизми ёки қайсарлик қилиб, кечиришдан қочяпсизми? в) Матто Ҳушхабарининг 5-бобидан берилган Исонинг амри шундай жаранглайди: “… кучли ибодат билан жавоб қайтаринглар”. Сизни хафа қилган инсоннинг фойдаси ва марҳамати учун қилган ибодатингиз қандай жаранглайди? 12 БОБ ОЛИЙ ҲУКМДОР – СЕНИНГ АКАНГ 1. Катта акалар вазиятни тубдан ўзгартиришга қодир. а) Сизнинг назарингизда мукаммал ака (ёки опа) қайси сифатлари билан ажралиб туради? Жавобингизни ёзинг б) Болалигингизда акангизнинг қандай ёрдами сизга етишмаган? Қандай ҳолатларда юқорида санаб ўтилган фазилатларга эга инсонга муҳтож бўлгансиз? в) Қайси вазиятларда ҳимоячингиз бўлгани ёки бўлмагани сизга таъсир қилган? г) Ҳозир акангизнинг қандай ёрдамига муҳтожсиз? Қандай вазиятларда юқорида санаб ўтилган фазилатларга эга инсоннинг далдасини кўпроқ орзу қиласиз? 2. Юсуф ва унинг акалари ниҳоятда таъсирли қайта бирлашишнинг қатнашчиларига айланишди. а) Бу ҳикояни ўқиганингизда, ғолиблик мартабасида турган ва ўз акларини кечириш ёки кечирмаслик қарорини чиқарадиган Юсуф билан ўзингизни қандай таққослайсиз? б) Ҳавас қилиб бўлмайдиган, ҳимоясиз ва кечиримга муҳтож ҳолда турган акалар билан ўзингизни қандай таққослайсиз? в) Ибтидо 45: 1-15 оятларни ўқинг. Юсуфнинг акаларига қилган муомаласидан катта аканинг ажралиб турадиган қандай фазилатларини сездингиз? 3. Ҳаворий Павлус Исо Масиҳни Ака ролида ғаройиб тарзда таърифлаб берган: Худо уларни азалдан танлаб олган эди ва “Менинг Ўғлимга ўхшаган бўлсинлар”, деб олдиндан белгилаб қўйган эди, токи Ўғил кўп биродарлар орасида тўнғич бўлсин… Бизни ким маҳкум қилар экан?! Ахир, ўлиб тирилган, Худонинг ўнг томонида Исо Масиҳнинг Ўзи биз учун шафоат қилмоқда-ку! Римликлар 8:29, 34 Шу парчанинг сўнгги оятини MSG таржиманинг ўша ояти билан таққослаймиз: Бизнинг гуноҳларимиз учун ўлган ва яшашимиз учун тирилган Зот айни дамда бизнинг Шафоатчимиз сифатида Худонинг ҳузуридадир. Римликлар 8:34 а) Янги Аҳдда Масиҳнинг кўплаб образлари берилган: Уни чўпонга таққослашган (Юҳанно 10:11), ток новдасига (Юҳанно 15:5), нурга (Юҳанно 8:12), нонга (Юҳанно 6:35). Масиҳнинг Ака образи, айниқса катта Ака образи Унинг шахс сифатидаги қандай мукаммал фазилатларидан далолат беради? б) Акангиз сизга қилмаган ёрдамни Масиҳ беряпти, деб айта оласизми (1 – саволга қайтинг)? в) Айни пайтда сиз Исонинг қайси шафоатига ва илтифотига муҳтожсиз? 4. “Сен уддалайсан. Лекин кучли бўлганинг учун эмас, балки Аканг кучли бўлгани учун уддалайсан. Лойиқ бўлганинг учун эмас, балки Аканг шунга лойиқ бўлгани учун”. а) Ҳозирги вазиятингиздан келиб чиқиб, улар билан курашиш учун нима қилмоқчисиз? Янада “муносиб” бўлиш учун ўз кучингизга таяниб ҳаракат қилмоқчимисиз? б) Ҳозирги вазиятингизда нима учун Масиҳга суянишингиз ва катта Акангиз сифатида Унга ишонишингиз қийин? 13 БОБ ХАЙРЛАШИШЛАР БИЛАН ВИДОЛАШ 1. “Ўлим – энг оғир видолашув” а) Охирги марта кимга “кечир” деб айтишингизга тўғри келган? Бу айрилиқ билан боғлиқ қандай йўқотишлар сизнинг қайғуингизни янада оширди? Умиднинг йўқолиши, келажак учун режалар, дўстона ваъда, биргаликдаги шодиёна? б) Ҳатто ўлим ҳам сизни севган инсонингиздан ажрата олмаган тақдирда ҳам, азоб-уқубатлар ҳар доим маълум йўқотишлар билан бирга келади. Айни дамдаги қийинчиликларда қандай йўқотишларни бошдан кечирдингиз? Булар хавфсизлик ҳиссининг йўқолиши, яқин муносабатлар, қандайдир имкониятлар, бандлик, эркинлик ҳисси, саломатлик ёки орзулар билан боғлиқми? 2. “Атрофда эса гўё ҳеч нима бўлмагандек, ҳаёт қайнайди, сен эса ўзингни ёлғиз ва ташлаб кетилгандек ҳис қиласан, чунки шунчаки “алвидо” деб айта олмайсан”. Баъзан биз видолашишни инкор қиламиз, чунки биз учун қадрли бўлган инсонимиз ёки биз жуда севган нарсамиз қайтиб келмас бўлиб кетганига кўнишни истамаймиз. а) Юқорида берилган йўқотишларнинг қайси бири (1 – саволга қаранг) сизга ҳозиргача азоб беради ва ким (ёки нима) дан айрилишга тайёр эмассиз? б) Нима учун “алвидо” дейиш сиз учун оғир? 3. Бир неча дақиқани самовий олам ҳақида Каломда ёзилган ҳақиқатларни ўрганиш учун ажратинг. Муқаддас Битиклардан қуйидаги парчаларни ўқиб, сиз учун муҳим бўлган сўз ёки ибораларни ёзинг. Ваҳий 21:3-4 2 Коринфликлар 5:1-5 Юҳанно 14:1-3 Филиппиликлар 3:20-21 1 Коринфликлар 15:50-54 Ваҳий 22:3-5 Забур 15:11 Юҳанно 3:2 Луқо 22:28-30 а) Ўзингиз ёзган сўз ва ибораларга қаранг. Тузган рўйхатингиз билан 1-саволда берилган йўқотишлар ўртасида қандайдир умумийлик топдингизми? б) Бу оятлардан қандай тасалли ёки далда берувчи сўзларни топдингиз? 4. К. С. Льюис шундай ёзган: «Яхшилик ва ёвузлик камолотга етганида ўзига хос қудратга эга бўлади. Ердаги инсонлар буни тушунишмайди. Улар вақтинчалик қийинчиликлар ҳақида гапириб: “Бу ҳеч нарсани ўзгартирмайди” дейишади ва бахт-саодат бутун ўтмишни ўзгартириб, ўзгача қиёфа бахш этишини билишмайди» (9). а) Яхшилик ўсиб-улғайиши, ғўрлик ҳолатидан ўтиб, охири мукаммал бўлишига, яъни камолга етишига қандай қарайсиз? Сизнинг руҳий тажрибангиз бу фикрни қанчалик тасдиқлайди ёки инкор этади? б) Айрим фазилатлар самовий оламда етукликка эришишини ҳисобга олган ҳолда, ҳозирги қийинчиликларингиз ва йўқотишларингизда уларнинг ўсишини қандай баҳолаган бўлар эдингиз? Улар уруғ каби ер остида, униб чиқиш жараёнидами? Ёки куртак отяптими? Ёки гул тугиб, аллақачон ҳосил бера бошладими? в) Самовий оламни “ўтмишга назар солиш” имконияти, деб ўйлаганингизда, хаёлингизга нима келади? Ўтмишдаги қайси воқеани Исо Масиҳнинг улуғворлигига бурканган ҳолда кўришни истар эдингиз? 5. Ибронийларга Мактубнинг муаллифи ўзимизни мусобақада қатнашаётган спортчиларнинг ўрнида тасаввур қилишга чорлайди (Ибронийлар 12:1-3 оятларга қаранг). Узоқ масофага айлана бўйлаб югураётганингизни тасаввур қилинг. Мухлисларнинг далда берувчи ҳайқириқлари, трибунадан келаётган қичқириқлар қулоғингизни қоматга келтирмоқда, қолаверса, сизнинг мухлисларингиз машҳур спортчилар. Бошқаларни билмадиму, лекин шунчаки маррага етиб келиш эмас, балки маррага биринчи бўлиб етиб келиш нималигини улар жуда яхши билишади. Сизнинг энг ашаддий мухлисларингиз орасида Иброҳимни, Сорони, Исҳоқ ва Ёқубни, Юсуфни ва сиздан аввал яшаб ўтган барчани кўришингиз мумкин (11 – бобга қаранг). Уларнинг барчаси оёқларида сакраб, жўр бўлган ҳолда сизга қараб қичқиришади: “Югур! Югур! Югур!” а) Ердаги умр йўлингизни босиб ўтганингиздан кейин “мухлисларингиз” орасида кимни кўришни истаган бўлар эдингиз? Шу жиҳатдан сиз учун муҳим бўлган Муқаддас Калом қаҳрамонларини ҳамда аллақачон бу оламдан “ризқи узилган”, сиз учун қадрли инсонларни кўриб чиқинг. б) Ўз “мухлисларингиздан” нимани эшитишни энг кўп истаган бўлар эдингиз? Уларнинг қандай далдали сўзлари тезликни пасайтирмаслик, Исодан кўз узмаслик ва келадиган қувончни унутмасликка ёрдам беради? 14 БОБ ТИНЧЛАН ВА БАРДАМ БЎЛ 1. Худо унинг бошига тушган кўнгилсизликлардан хабардор эканини Юсуф яхши биларди. «Қаҳатчиликни Худо юборди, бу қийинчиликни енгиб ўтишда унга Худо ёрдам берди ва Худо бир дақиқа ҳам вазиятни назоратсиз қолдирмади». а) Айни пайтда сиз дуч келган қийинчиликда Худо ҳам иштирок этаётганига қай даражада ишонасиз? Имонингиз даражасини қандай аниқлаган бўлар эдингиз: жуда пастми, ўртачами, юқорими? Уни қандай ифодалаган бўлар эдингиз? б) Имонингизни баҳолашда энг катта таъсирга эга бўлган воқеалардан икки ёки учтасини айтинг. Бу воқеалар узоқ ўтмишда содир бўлган бўлиши ҳам яқин орада содир бўлган бўлиши ҳам мумкин, яна таассуротлар, муносабатлардаги янги ўзгаришлар ва бошқалар ҳақида ҳам айтинг. 2. Худо азоб-уқубатларни ҳикоя қаҳрамонлари учун яхшиликка айлантиргани ҳақида Макс Лукадо иккита ҳикоя айтиб берди. а) Ҳозирги пайтдаги қийинчиликларингизнинг қайсинисини яхшиликка айланган ҳолда кўришга умид қиласиз? б) Агар Худо сизнинг азобларингизни сиз учун албатта яхшиликка айлантиришига шубҳа қилмасангиз, бу нарса ҳаёт ҳақидаги ҳозирги тасаввурингизда қандай акс этади? 3. Жанубий Қутбга биринчи етиб келиш учун бўлган пойгада Рауль Амундсен режага қатъий амал қилди, режага кўра, унинг жамоаси об-ҳаво шароитидан қатъий назар кунига ўн бешдан йигирма миллгача йўл босишди. Роберт Скотт эса аксинча, унда аввалдан ўйлаб қўйган режа йўқ эди: об-ҳаво яхши пайтда унинг жамоаси кучдан қолгунча олдинга юришди, лекин об-ҳаво ёмон бўлганда умуман жойларидан силжишмади. Кейинроқ, ўзининг афсонавий экспедициясига бағишланган китобида Амундсен шундай ёзган: “Ғалаба – тартибли инсонга насиб қилади ва у омад деб аталади! Мағлубият эса шубҳасиз, ўз вақтида керакли эҳтиёт чораларини кўрмаган инсоннинг чекига тушади ва у омадсизлик деб аталади!” (10) а) Амундсеннинг Жанубий Қутбни забт этиш учун ёндашуви билан Юсуфнинг қаҳатчиликни бартараф этиш учун қилган ҳаракати ўртасида қандай умумийлик бор? б) Шахсий муаммоларни ҳал қилишда ёки оғир вазиятдан чиқишда “ўз вақтида эҳтиёт чораларини кўриш” сизнингча нимани англатади? Бу саволга жавоб бериш учун Юсуфнинг мисолига қарашингиз мумкин, у куч-қудрат ва ҳокимиятга эга бўлгани учунгина очарчилик муаммосини ҳал қилмади, балки Пўтифарнинг уйида хизматкор бўлиб юрганда ҳам, зиндонда маҳбус бўлган пайтда ҳам бирдек ҳаракат қилди. в) Сиз Роберт Скоттга ўхшаб ҳаракат қиласизми, яъни ташқи шароит яхши ёки ёмонлиги ҳозирги ҳаракатингизни белгилаб берадими? Ёки ташқи шароитлардан қатъий назар олдинга интилган Амундсенга ўхшаб ҳаракат қиласизми? г) Бу икки экспедициячи ҳақидаги ҳикоя ўз вазиятингизни ҳал қилиш учун олдингизга қандай вазифалар қўяди? У сизга қандай умид беради? 4. Инқирозли вазиятлардан чиқиш бўйича мутахассислар Жим Коллинз ва Мортен Хансен айни пайтда инқирозни бошдан кечираётган корхоналарнинг омадли раҳбарларининг алоҳида ажралиб турадиган хусусиятлари ўзини ўзи бошқариш эканлигини аниқладилар. Даллас Уиллард эса ўзини ўзи бошқаришни “бошлаган ишни охирига етказишдаги қатъийлик ёки кайфият қандайлигидан қатъий назар, қўйилган мақсадга эришиш” деб таъкидлаган (11). а) Дуч келишингиз мумкин бўлган қийин вазият ҳақида ўйлаганингизда, қайси босқичда сизга ўзини ўзи бошқариш ва ўз кучингизга бўлган ишонч етишмайди? Ўзини ўзи бошқаришни сиз учун қандай омиллар қийинлаштиради? б) Муқаддас Калом шундай деди: “Худо Ўзини хушнуд қиладиган ишларни қилишингиз учун сизларга куч ва хоҳиш беради” (Филиппиликлар 2:13). Кайфиятингизга енгилмаслигингиз учун Худо сизга қандай куч ва хоҳиш бериши керак? 5. “Сен ҳаракат режасини ишлаб чиқишинг мумкин. Ёдингда бўлсин, Худо сенинг қийинчиликларингни билади. Ундан қадам босишинг учун кўрсатмалар беришини ва ҳозирнинг ўзида қўйишинг мумкин бўлган икки уч қадамни кўрсатишини сўра”. а) Қийинчилигингизнинг хусусиятига қараб, режангиз қисқа вақт ичида қийинчиликни енгишга ёрдам берадиган қисқа муддатли бўлиши ёки муаммони ҳал қилиш учун бир неча ҳафта ва ҳатто ойлар талаб қиладиган узоқ муддатли бўлиши мумкин. Айни пайтда режангизни амалга ошириш учун қайси вақт оралиғи сизга энг маъқул туюляпти? Бир соат, бир кун, бир ҳафта ёки кўпроқ? б) Бу қисқа вақт оралиғида нимага эришишни истар эдингиз? Мақсадингиз аниқ ва ўлчовли бўлишига ҳаракат қилинг. Мисол учун, “кўпроқ Худога ишониш” – бу мақсаднинг ўзи ёмон эмас, бироқ уни ўлчаш қийин. Яхшиси уни шундай шакллантириш керак: “Ҳар гал қўрқув ва шубҳани ҳис қилганимда, ибодат кундалигимга қисқача ибодатларни ёзиш орқали Худога ишонишга қарор қиламан”. в) Қўйган мақсадингизга эришиш учун ҳозирнинг ўзида қандай қадамларни ташлашингиз мумкин? Агар мустақил равишда аниқлашга ёки зарур қадамларни ташлашга қийналсангиз, ёрдам сўраб кимга мурожаат қилишингиз мумкин? 15 БОБ ОФАТ. ХУДО. ЯХШИЛИК 1. Қуйида Макс Лукадонинг “Сен уддалайсан” китобини ўқиш орқали Муқаддас Каломнинг сиз билиб олган ўнта ҳақиқати келтирилган: • Менинг ҳаётим Худо учун – очиқ китоб (Забур 138 бобга қаранг). • Худо мен билан (Забур 23:4 га қаранг). • Эгам Ўз мақсадларини менинг ҳаётимда амалга оширади (Забур 137:8 га қаранг). • Худо синовларда олган тажрибамни мени ўргатиш ва фаровон ҳаётга тайёрлаш учун ишлатади (Ёқуб 1:2-4 га қаранг); барча синовлар вақтинчалик (1 Бутрус 1:6 га қаранг). • Худо мени албатта етукликка эриштиради (Филиппиликлар 1:6 га қаранг). • Мен Эгамга умид боғлашим мумкин, чунки У содиқ, иноятли ва кучли (Забур 129:5-7 га қаранг). • Синовларни енгиб ўтганга мукофот сифатида ҳаёт тожи ваъда қилинган (Ёқуб 1:12 га қаранг). • Ердаги ҳаётга абадийлик нуқтаи-назари билан қараш менга ўз муаммоларимга қисқа муддатли қийинчилик сифатида қараш имконини беради (2 Коринфликлар 4:17 га қаранг). • Исо мен учун шафоат қилмоқда (Римликлар 8:34 га қаранг). • Ҳар қандай ёвузлик Худонинг қўлида охир-оқибат яхшиликка айланади (Ибтидо 50:20 га қаранг). а) Бу ҳақиқатлар кундалик қийинчиликларга бўлган муносабатингизга ва уларни енгиш учун амалий тажрибага эга бўлишингизга қандай таъсир кўрсатди? Бу китобни ўқиш орқали бошингизга тушган қийинчиликларга муносабатингиз ўзгарди, деб айта оласизми? Агар ўзгарган бўлса, қандай? б) Айни пайтда сиз учун муҳим бўлган икки ёки учта ҳақиқатни кўрсатинг. Улар қандай руҳий эҳтиёжларни қондиради? в) Юқорида берилган ва айни пайтда сиз учун муҳим бўлган ҳақиқатлардан битта ёки бир нечтасини биринчи шахсда тасвирлаб беринг. Мисол учун: “Эртага менга нима бўлиши Худога маълум. Ҳаётимдаги ҳеч қандай бахтсизлик Унга Ўз мақсадини амалга оширишига ҳалақит бера олмайди. Мен ёлғиз қолганимда Худо мен билан. Менинг азобларим беҳуда эмас – Худо уларни мен ўрганишим учун ишлатади ва уларни мен учун яхшиликка айлантиради”. г) Қандай қилса, бу матн Худонинг сизга бўлган содиқлигини эслатиб туриши ҳақида ўйлаб кўринг. Мисол учун, бу матнни икки ёки учта дўстингизга юборинг ва улардан ҳафта давомида бу сатрларни сизга электрон почта орқали ёки смс кўринишида жўнатиб туришларини илтимос қилинг. Муқаддас Каломдан шу матн жойлашга парчани ёд олинг ёки ҳар куни кўзингиз тушадиган жойга илиб қўйинг. Матнни қоғозга ёзинг ва уни гултувакка ёпиштириб қўйинг, токи оғир дамларда ҳам имонингиз ўсаётганини эслатиб турсин. 2. “Худо ҳаётимизнинг мазмунига айланганида, барча қийинчиликларимиз биз учун яхшиликка айланади”. а) Бир вароқ қоғозга учта устундан иборат жадвал чизинг ва чапдан ўнга қараб “Офат”, “Худо”, “Яхшилик” деб ёзинг. б) Биринчи устунга сиз бугун дуч келган муаммоларга тегишли икки ёки учта иборани ёзинг. в) Ибодат қилиб, бугунги қийинчиликларингизни ҳал қилишда ёрдам берадиган Худонинг сифатларини иккинчи устунга ёзинг. г) Учинчи устунга вазиятингизни ҳал қилишда Худонинг аралашуви натижасида ўзингиз кўрган барча имтиёзларни ёзинг. Агар ҳаётингиздаги ижобий ўзгаришларни кўришга қийналсангиз, келажакда қандай имтиёзларга эга бўлишни исташингиз ҳақида ўйлаб кўринг. Мисол учун: Офат Худо Яхшилик Мен ишдан ҳайдалдим. Худо чексиз ҳокимиятга эга ва У саҳий. У марҳаматини мендан дариғ тутмайди. Менинг қийинчиликларим У учун муаммо эмас. Хавфсизлигим менинг қўлимда эмас. Менинг хавфсизлигим Худонинг қўлида. 3. Кристина Кейннинг ҳикоясини айтиб бериш орқали Макс Лукадо Худо бизга Ўз нурини сочиш учун бизнинг азоб-уқубатларимиздан қандай фойдаланиши мумкинлигини намойиш қилди. а) Ўзингиз тўлдирган жадвални таҳлил қилиб, Худо сизни бу оламга қандай нур сочишга чорлаётгани ҳақида ўйлаб кўринг. б) Худонинг даъвати сиздан тез ва тўлиқ тушунишингизни ҳамда рози бўлишингизни кутмайди – сиздан фақат бир наса талаб этилади: кичик бўлса ҳам кейинги қадамни ташлаш. Худонинг даъватига жавоб тариқасида, кейинги йигирма тўрт соат ичида қандай қадам ташлашингиз мумкин? 4. 1-бобда бутун китоб давомида далда берувчи сўзлар ёзилган: “Сен уддалайсан. Тўғри, қийин бўлади, лекин чидаш керак. Сенинг бу қайғуингни Худо яхшиликка айлантиради. Сен ҳозир беҳуда хаёлларга берилмаслик ва бирон аҳмоқлик қилиб қўймаслик учун ўзингни тутишинг лозим. Лекин тушкунликка тушма, Худонинг ёрдами билан сен буни уддалайсан”. а) Батафсил таҳлил қилмасдан, китоб ҳақидаги тассуротларингизни ифодаланг. Худо сиз ҳақингизда қилаётган ғамхўрликларини қандай намоён қилганини кўрсатинг. Бирон тасалли, далда, донолик, таъминот олдингизми? Ёки бошқа нарсалар? б) Худонинг сизга бўлган қайси ғамхўрлиги қийинчиликлрни енгишингизда ёрдам беряпти? в) Шошмасдан қилинадиган ибодатлар учун вақт ажратинг. Қай тарзда бўлганидан қатъий назар Худонинг сизга қилган ғамхўрлиги учун миннатдорчилик билдиринг. Айни дамда сизни ташвишга солаётган нарсаларда Худога ишонинг ва ўзингиз энг муҳтож бўлган нарсаларни Ундан сўранг. Худо сизга бўлган Ўз севгисини изҳор қилиши учун сукут сақлаб, кутинг. Ибодатнинг охирида шундай Худо бўлгани учун ва ҳаётингизга қудратли таъсири учун Унга рахмат айтинг. ИЗОҲЛАР 1 БОБ. СЕН УДДАЛАЙСАН 1. Spiros Zodhiates, ed., The Hebrew-Greek Key Word Study Bible: Key Insights into God’s Word, New American Standard Bible, rev. ed. (Chattanooga, TN: AMG, 2008), Ибтидо 50:20. Яна қаранг: «Greek/Hebrew Definitions», Bible Tools, Strong’s #2803, chashab, www.bibletools.org/index.cfm/fuseaction/Lexicon.show/ID/H2803 /chashab.htm. 2. Бу сўз Ибтидо 13:4 – оятда учрайди (“қурбонгоҳ қурган эди”), Аюб 9:9 (“Ҳулкар, Катта айиқ ва Парвин юлдузларини яратди”) ва Ҳикматлар 8:26 (“У ҳали на ер, на далаларни, на ернинг тупроғини яратган эди”). 3. Zodhiates, The Hebrew-Greek Key Word Study Bible, Ибтидо 50:20. Яна қаранг: Strong’s Exhaustive Bible Concordance Online, #6213, www.biblestudytools.com/lexicons/hebrew/nas/asah.html. 4. Юсуфни Мидёнлик савдогарларга сотиб юбоганларида у тахминан ўн етти ёшда эди (Ибтидо 37:2 га қаранг). Унга зиндондан қутқаришга ваъда берган соқий кечирилганида, у йигирма саккиз ёшда эди (Ибтидо 40:21-23 га қаранг). Икки йилдан сўнг ўттиз ёшли Юсуф фиръавннинг тушларини таъбир қилиш учун чақирилди (Ибтидо 41:1, 6 га қаранг). Юсуф тахминан ўттиз тўққиз ёш бўлганда, етти йил давом этадиган қаҳатчиликнинг иккинчи йилида унинг акалари иккинчи бор Мисрга келишди (Ибтидо 45:1-6 га қаранг). 2 БОБ. МИСРДА ЖОЙЛАШИШ 1. “Чунки Мисрликлар чўпонлардан ҳазар қилишади” (Ибтидо 46:34). 3 БОБ. ЁЛҒИЗ, ЛЕКИН БУТУНЛАЙ ЭМАС 1. Жей-Жей Жаспер, муаллиф билан шахсий суҳбат. Унинг розилиги билан ишлатилган. 2. Edward Mote, «The Solid Rock», in Sacred Selections for the Church, comp. and ed. Ellis J. Crum (Kendallville, IN: Sacred Selections, 1960), 120. Улуғлаш қўшиғи “Бузилмас қоя” (Англиялик чўпон Эдвард Мойт сўзлари (1797 – 1874)). 3. Saint Augustine: Sermons on the Liturgical Seasons, trans. Sister Mary Sarah Muldowney (New York: Fathers of the Church, 1959), 85–86. 4 БОБ. АҲМОҚЛИКНИ АҲМОҚЛИК БИЛАН ТУЗАТИБ БЎЛМАЙДИ 1. Ибтидо 39:5. 2. David M. Edwards, «Song Story; Take My Hand, Precious Lord: The Life of Thomas Dorsey», Worship Leader Magazine, March/April 2010, 64–65. Copyright © 2010 by Worship Leader Partnership. 3. Ibid., 65. 4. Thomas A. Dorsey, «Take My Hand, Precious Lord» (Hialeah, FL: Warner-Tamerlane, 1938, renewed). 5. Edwards, «Song Story», 65. 5 БОБ. Э-ҲА, БУ БОР-ЙЎҒИ ТАЙЁРГАРЛИК ЭДИМИ? 1. Howard Rutledge and Phyllis Rutledge with Mel White and Lyla White, In the Presence of Mine Enemies — 1965–1973: A Prisoner of War (New York: Fleming H. Revell, 1975), 33, 35. 2. Spiros Zodhiates, ed., The Hebrew-Greek Key Word Study Bible: Key Insights into God’s Word, New American Standard Bible, rev. ed. (Chattanooga, TN: AMG, 2008), #977, p. 1817. См. также: Strong’s Concordance with Hebrew and Greek Lexicon, http://www.eliyah.com/cgi-bin/strongs.cgi?file=hebrewlexicon&isindex=977. 3. Bob Benson, «See You at the House»: The Stories Bob Benson Used to Tell (Nashville: Generoux, 1986), 202–203. 4. Rutledge and Rutledge, In the Presence, 39, 52. 6 БОБ. ХУДО ҲАРАКАТ ҚИЛГАНДА КУТИБ ТУР 1. Забур 45:11. 7 БОБ. МАСХАРАБОЗ 1. Jay Kirk, «Burning Man», GQ.com, February 2012, www.gq.com /news-politics/newsmakers/201202/burning-man-sam-brown-jay-kirk -gq-february-2012, 108–15; Сэм Браун. Муаллиф билан шахсий суҳбат. Унинг розилиги билан ишлатилган. 8 БОБ. ҲАЁТДА ҲАММА НАРСА ЯХШИ БЎЛМАСА ҲАМ, ХУДО БАРИБИР ЯХШИМИ? 1. Christyn Taylor, CaringBridge.org, August 22, 2010, created at http:// www.caringbridge.org/visit/rebeccataylor1. Унинг розилиги билан фойдаланилган. 2. Joni Eareckson Tada, «God’s Plan A», in Be Still, My Soul: Embracing God’s Purpose and Provision in Suffering, ed. Nancy Guthrie (Wheaton, IL: Crossway, 2010), 32–33, 34. 3. Donald G. Bloesch, The Struggle of Prayer (Colorado Springs, CO: Helmers and Howard, 1988), 33. 4. Taylor, CaringBridge. 9 БОБ. ИЛТИМОС, ОЗГИНА БЎЛСА ҲАМ МИННАТДОР БЎЛ 1. Henry Ward Beecher, Proverbs from Plymouth Pulpit: Selected from the Writings and Sayings of Henry Ward Beecher, comp. William Drysdale (New York: D. Appleton, 1887), 13. 2. Ҳаёти ҳақида бўлишишга рози бўлгани учун Даниэлга алоҳида рахмат. 10 БОБ. ОИЛАВИЙ ХАФАГАРЧИЛИКЛАР ҲАҚИДА ГАПЛАШАМИЗ 1. Ибтидо 37:2. 2. Ибтидо 43:30; 45:2, 14-15; 46:29; 50:1, 17. 11 БОБ. ҚАСОС ШИРИН, ЛЕКИН КЕЙИН… 1. Strong’s Exhaustive Bible Concordance Online, #5117, www.biblestudytools.com/lexicons/greek/nas/topos.html. 12 БОБ. ОЛИЙ ҲУКМДОР – СЕНИНГ АКАНГ 1. Rick Reilly, «Matt Steven Can’t See the Hoop. But He’ll Still Take the Last Shot», Life of Reilly, ESPN.com, March 11, 2009, http:// sports.espn.go.com/espnmag/story?id=3967807. Яна қаранг: Gil Spencer, «Blind Player Helps Team See the Value of Sportsmanship», Delaware County Daily Times, February 25, 2009, www.delcotimes.com /articles/2009/02/25/sports/doc49a4c50632d09134430615. 1. Шимўн билан Леви сингилларига қилинган зўравонлик учун Шакамдаги барча эркакларни ўлдириб юбордилар (Ибтидо 34 га қаранг). 13 БОБ. ХАЙРЛАШИШЛАР БИЛАН ВИДОЛАШ 1. «John Herschel Glenn, Jr. (Colonel, USMC, Ret.) NASA Astronaut (Former)», National Aeronautics and Space Administration, Biographical Data, www.jsc.nasa.gov/bios/htmlbios/glenn-j.html. 2. Bob Greene, «John Glenn’s True Hero», CNN.com, February 20, 2012, www.cnn.com/2012/02/19/opinion/greene-john-annie-glenn /index.html. 3. Стивен Чапмен билан бўлган суҳбатдан, 30 ноября 2011. Унинг розилиги билан ишлатилган. 4. Todd Burpo with Lynn Vincent, Heaven Is for Real: A Little Boy’s Astounding Story of His Trip to Heaven and Back (Nashville: Thomas Nelson, 2011), 94–96. 15 БОБ. ОФАТ. ХУДО. ЯХШИЛИК 1. Christine Caine, Undaunted: Daring to Do What God Calls You to Do (Grand Rapids: Zondervan, 2012), 48. 2. Ibid., 48–49. 3. Ibid., 191. 4. Кристин Кейн, муаллиф билан шахсий суҳбат, 8 октября 2012 йил. Розилиги олинган. МУЛОҲАЗА ҚИЛИШ УЧУН САВОЛЛАР 1. Francis Brown, S. R. Driver, Charles A. Briggs, Brown-Driver-Briggs Hebrew and English Lexicon (Peabody, MA: Hendrickson, 1996), 595–596. 2. C. S. Lewis, The Problem of Pain (New York: Macmillan, 1962), 93. 3. Dallas Willard, The Divine Conspiracy: Rediscovering Our Hidden Life in God (San Francisco: HarperSanFrancisco, 1998), 344. 4. C. S. Lewis, God in the Dock (Grand Rapids: Wm. B. Eerdmans, 1970), 52. 5. Craig L. Blomberg and Mariam J. Kamell, James, vol. 16 of Zondervan Exegetical Commentary on the New Testament, gen. ed. Clinton E. Arnold (Grand Rapids: Zondervan, 2008), 49. 6. Scot McKnight, The Letter of James, The New International Commentary on the New Testament (Grand Rapids: Wm. B. Eerdmans, 2011), 71. 7. Alexander Schmemann, For the Life of the World: Sacraments and Orthodoxy (Crestwood, NY: St. Vladimir’s Seminary Press, 1973), 15. 8. Hartmut Beck, New International Dictionary of New Testament Theology, vol. 2, gen. ed. Colin Brown (Grand Rapids: Zondervan, 1986), «paradidōmi». 9. C. S. Lewis, The Great Divorce (New York: Macmillan, 1946), 67. К. С. Льюиснинг «Никоҳнинг бузилиши» китобидан олинган. Н. Трауберг таржимаси. 10. Roald Amundsen, The South Pole (Seattle: CreateSpace Independent Publishing Platform, 2012), 139. 11. Dallas Willard, Renovation of the Heart: Putting on the Character of Christ (Colorado Springs: NavPress, 2002), 127 ЗАДНЯЯ ОБЛОЖКА М.Лукадо один из самых популярных христианских писателей Америки. Его книги, неизменно становящиеся бестселлерами (из переведённых на русский язык – «Дар любви», «Бесстрашные», «История рассказанная ангелом», «В деснице благодати», «Кто эти люди?»), трогают сердца людей по всему миру. Более двадцати лет он несёт служение в церкви “Оак Ҳиллс”, в г.Сан-Антонио, штат Техас. Однако главным своим «достижением» сам Макс считает свою жену Деналин и трёх дочерей: Дженну, Андреа и Сару. М.Лукадо Америкадаги энг машҳур масиҳий ёзувчилардан биридир. Унинг китоблари шубҳасиз машҳур бўлиб дунёдаги барча одамларнинг қалбига таъсир кўрсатади. У йигирма йилдан ортиқ Техаснинг Сан-Антонио шаҳридаги “Oak Hills” жамоатида хизмат қилмоқда. Бироқ, Макс рафиқаси Деналин ва уч қизи: Женна, Андреа ва Сарани ўзининг асосий "ютуғи" деб билади. Надежда и опора для попавших в беду. Ты боишься, что не справишься? Все боятся. Мы боимся, что никогда не пройдёт депрессия, никогда не иссякнут слёзы, никогда не прекратятся страдания. Оказавшись на дне глубокого рва, каждый из нас сомневается, что сможет оттуда выбраться. Но автор этой книги призывает нас отбросить сомнения. Он предлагает вспомнить историю библейского Иосифа – брошенного в ров братьями, проданного в рабство, несправедливо обвинённого и заключённого в темницу – и научиться доверять Богу, Который любую нашу скорбь обернёт нам во благо. Ташвишда қолганлар учун умид ва таянч. Сен ниманидир қила олмасликдан қўрқасанми? Ҳамма қўрқади. Биз тушкунликнинг ўтиб кетмаслигидан, кўз ёшларнинг тугамаслигидан, азоб-уқубатларнинг тўхтамаслигидан қўрқамиз. Чуқур хандаққа йиқилгач, ҳар биримиз у ердан чиқиб кетишга шубҳа қиламиз. Аммо китоб муаллифи шубҳаларни четга суришимизга ундайди. У акалари томонидан хандаққа ташланган, қулликка сотилган, ноҳақ айбланиб қамалган Юсуфнинг воқеасини эслашни таклиф қилади, ҳамда ҳар қандай қайғумизни яхшиликка айлантирадиган Худога ишониб топширишга чорлайди. Макс Лукадо – Сен уддалайсан 1