antique User Unknown ru User calibre 4.99.5 31.1.2024 12865016-a49c-413c-8fac-171623e46440 1.0

Перед.

Рэнди Алькорн

Линда Вашингтон иштирокида

ОСМОНДА БИЗНИ НИМА КУТАДИ?

Кўпинча болалар шу саволни берадилар

Рэнди Алькорн

Линда Вашингтон иштирокида

ОСМОНДА БИЗНИ НИМА КУТАДИ?

Кўпинча болалар шу саволни берадилар

ББК 86.37

А56

Инглизтилидантаржима

Originally published in English under the title:

HEAVEN FOR KIDS

by Randy Alcorn.

Printed in Russian by Visson Publishing

with permission of Tyndale House Publishers, Inc.

All rights reserved.

Алькорн, Рэнди

А56 Осмондабизнинимакутади? / инглизчадантаржима — СПб.: Виссон, 2013. —

160 б. — (Ёшликдаврлари ).

ISBN 978-5-905913-24-2

Болаларзаминиййўлниҳоясидауларнинимакутаётганларинибилишниистайдилар. Шунингдек, катталарҳам….ГарчиРэндиАлькорнкитобиниболаларнингсаволларигажавобасосигакурганбўлса-да, катталарҳамунданкўпқизиқарлимаълумотларнибилиболишларимумкин. Табиийки, шундаймавзуларборки, бизниҳарқандайёшдаҳамалбаттатўлқинлантиради. Муаллиф, бошқаҳаммакитобларидагисингари, букитобидаҳамўзификр-қарашларигаишончинисақлабқоладиваунингҳарбирхулосасиХудонингКаломибилантасдиқланади.

ББК 86.37

ISBN 978-1-4143-1040-4 (ингл.)

ISBN 978-5-905913-24-2 (ўзб.)

c 2006 by Randy Alcorn

≪Виссон≫нашриётибиланҳамкорликда.

АлексисГринлига, СпенсеуГринлига,

МаккинзиБоулзга, ЗакариБоулзга, шунингдек, ЛоганНоренга,

жиянлиримизнингазизфарзандлариДжоваКрисаГринлига, ДенисБоулзга, БрэдиваЛавонНоренгабағишланади.

МИННАТДОРЧИЛИКЛАР

Ушбукитобгабебаҳоҳиссақўшганқуйидагиларгаминнатдорчилигимниизҳорқилмоқчиман:

ЛиндаВашингтонга – менингкитобимбиланшуғулланиб, болаларучунниҳоятдамосмавзуларнитанлагани, уларгаменингэътиборимнижалбқилганиучун. Китобимгазарурўзгаришларкиритишимгауларёрдамберди;

БеттиСуонбергга – ишгаақлбоварқилмасенгилликбағишлагани, маҳоратиниишгасолиб, чуқурўйлабвафойдалитаҳрирқилганиучун;

КаренУотсонваДженЭксфордга – Tyndale House нашриётиходимларига китоб юзасидан аълодаражадагиишлариучун;

ЭлизабетГоснеллга –қунтбиланмеҳнатқилгани, баъзанмеҳнатларизоекетгантехникмуҳарриликишлариучун;

ТиффаниПейт, ЭмиКэмпбеллваЭнджиОбристга – китобнингдастлабкивариантиниўқиб, бу китоб фарзандларигатаълимберишдаиштирокэтадиганоналаргазарурдебтасдиқлаганлариучун;

ДоринБаттонваТимуНьюкомбга – китобниҳафсалабиланўқибчиқиб, ўзғояларинитаклифқилганлариучун;

БонниХистэндга – китобдагиҳаммаўзгаришларниҳормай-толмайқайтаданкўчирибёзибчиққаниучун;

КэтиНорквистга – китобнингқўлёзмасининашриётгаюборишданолдин, қойилмақомқилибохиригаетказишгаёрдамберганиучун;

СареБэлленджерга –менучунмуҳимтадқиқотларўтказишдакўмаклашганиучун;

ЛиндеДжеффрисваДжанетАльберсга – ЕРМдаги* вазифаларнингкаттақисминиўззиммаларигаолганивакитобниёзишимучунменгабўшвақтяратибберганлариучун;

Нэнсига – менгадоимохурсандчиликвамададберадиганазизрақифамучун;

Исога – бўлажак самонинг ва янги ернинг моҳияти бўлгани учун.

Бу ер ажойиб бўлади, эй Раббим, чунки Сен ажойибсан.Мен сингари инсонларнинг самолардан жой олишига имконият берганинг учун Сенга миннатдорчилик билдираман. Бу китобни ўқийдиган ҳар бир болага ва катта ёшли одамларга ҳам раҳмат айтаман.

*EPM — EternalPerspectiveMinistries, муаллиф асос солган ва бошчилик қилаётган нотижорат масиҳийлик ташкилоти – таржимон изоҳи.

КИТОБХОНГА МУРОЖААТ

Ўтган ҳафтада осмон ҳақида неча марта ўйладингиз? Болалар билан суҳбат ўтказиш жараёнида бу мавзуга неча марта тўхталдингиз ёки бу ҳақда биронтасидан неча марта сўрадингиз? Яқинларингиздан биронтаси оламдан ўтмагунча ёки чорвангиздан биронтаси нобуд бўлмагунча, эҳтимол, сиз осмон ҳақида ҳатто эсламасангиз ҳам керак? Аммо сиз бу китобни қўлингизда ушлаб турибсизми, демак, осмон ҳақида ўйлай бошладингиз. Бу жуда зўр! Мазкур китоб ўлимдан кейинги ҳаёт ҳақида кўп бериладиган саволлардан иборат. Зотан, кўпчилик одамлар шу саволни ўзларига тез-тез берадилар. Китобда сиз айнан ўзингизни қизиқтирадиган мавзуларни ҳам топасиз. Балки, сиз ўзингиз учун ҳеч қачон хаёлингизга келмаган нимадир янги нарсаларни кашф қиларсиз. Умид қиламанки, кўп саволлар сизни қизиқтиради. Худо Муқаддас Китобда ўзимиз ўрганган таълимотларга таяниб, жавобларимни шакллантиришга ҳаракат қилдим. (Осмон ҳақида кўплаб нотўғри қарашлар мавжуд, аммо биз ҳар доим ҳақиқатни аниқлаш учун Муқаддас Китобга мурожаат қиламиз.)Ҳар бир боб бошланишида сиз иккита иқтибосга дуч келасиз – бири – Муқаддас Китобдан, иккинчиси – бошқа асарлардан. Булар сизга (айниқса, болаларга) шу бобда нима ҳақда сўз юритилишини тушунишингизга ёрдам беради.

Энди саҳифаларни варақлаб, биринчи саволни ва унга берилган жавобни ўзингиз қарайдиган пайт келди. Сиз бир бобни ёки бирданига бир неча бобни ўқишингиз мумкин. Эҳтимол, сизда Муқаддас Китобни бошдан охиригача ўқиб чиқиш истаги пайдо бўлгандир. Сиз буни бутун оилангиз билан биргаликда қилсангиз ҳам бўлади. Ҳозиргина нима ҳақда билиб олганларингиз, билганларингизни оила аъзоларингиз билан ўртоқлашишингиз ҳар доим ёқимли.

Самодаги ҳаётни ўрганишдан лаззатланинг. Ахир, сиз қўрқувсиз, ғазабланмасдан, ғам-ташвишсиз ва дарду аламларсиз абадий яшайдиган жой – айнан ана шу жойдир. Бу жой – шунчаки ёмон нарсалар йўқ жойгина эмас. Осмон гўзаллик, шодлик, қувонч, ҳаракат каби ажойиб нарсалар билан тўла. Агар дам олишни истасангиз, осойишталик шу ерда ҳам бор. Сиз Исо билан, бир-бирларингиз билан чек-чегараси йўқ саргузаштларни бошингиздан кечирасиз. Бу жойда сиз ўзингизни яратган ажойиб Эгамиз билан бирга яшайсиз. Бу жойда сиз ҳар қандай ажойиб инсон билан вақт ўтказишингиз мумкин ва ўша инсон абадий сизнинг дўстингиз бўлиб қолади.

Жуда зўр-а!

Қандай бўлмасин, умид қиламанки, менинг китобим сиз учун қизиқарли бўлади.

      КИРИШ

      НИМАГА САМОДАГИ ҲАЁТ КУТИШГА АРЗИЙДИ?

РБизнинг ватанимиз эса самодадир. Бизлар нажоткоримиз бўлган Раббимиз Исо Масиҳнинг ўша ердан келишини интизорлик билан кутяпмиз.

Флп. 3:20

[Яккашоҳ Олмос] қичқирди:

-Ниҳоят, уйимга қайтиб келдим-а! Менинг ҳақиқий ватаним мана шу жой. Мен шу уйимга тегишлиман. Бу ватанни мен ҳеч қачон билмаган бўлсам ҳам, бир умр изладим. Мен кўҳна Нарнияни шунинг учун севардимки, у мана шу мамлакатга бир оз ўхшаб кетарди. Нақадар юксак! Анча узоқ!

К.С. Льюис. “Охирги жанг”

------------------------------

*Шу ўринда ва бундан кейин ҳам “Охирги жанг” китобидан иқтибослар ь Н. Л.Трауберг ва Е. М. Доброхотова-Майкова таржимасидан олинди. –Таржимон изоҳи.

-

ОСМОН ҲАҚИДА ЎЙЛАШ КЕРАКМИ?

Тасаввур қилинг: ота-онангиз сизга, яқинда бу ердан кўчамиз, деб айтиб қолди. Сизнинг биринчи қиладиган ишингиз нима бўлади? Ота-онангизга саволлар бера бошлайсиз, шундай эмасми? Ким, нима, қачон, қаерга, умуман, нима учун янги жойга кўчиб кетаётганингизни билишни жуда истайсиз.

Яна бир бор кўз олдингизга келтиринг: сиз беш йилга Марсга учиб кетишга тайёрланаётган НАСА командасининг аъзосисиз. Машаққатли машқлар даври тугагандан кейин, ниҳоят, учиб кетиш куни ҳам етиб келди. Учаётган пайтингизда астронавтлардан бири сиздан сўрайди: «Сиз Марс ҳақида нима биласиз?»

Табиийки, елкаларингизни қисасиз ва шундай жавоб берасиз: «Ҳеч нарса билмайман. Биз бу ҳақда ҳеч қачон гаплашмадик. Ўйлайманки, ҳаммасини ўз жойида билиб оламиз». Шунақаси бўлиши мумкинми? Тамомила эҳтимолдан узоқ, тўғрими?Шундай тахмин қилишимиз мумкин: сиз беш йил давомида истиқомат қиладиган жойга учиш учун тайёргарлик ўша жой ҳақидаги ҳикояни ҳам ўз ичига олади. Ишончим комилки, сиз Марс (ахир, сиз айнан ўша ерга йўл оляпсиз)ҳақида тўхтамасдан суткасига 24 соат ва ҳафтасига 7 кун гапира оласиз, тўғрими?

Эҳтимол, сиз қачонлардир: «Исо менинг гуноҳларим учун ўлганига ишонаман» (бу ҳақда 10-бобда батафсил сўз юритилади), деб айтган бўлсангиз керак. Балки, сиз Ундан кечирим сўраган бўлишингиз ҳам мумкин. Бошқа нима ҳам дердим, ундай ҳолда осмон келажакда сизнинг янги уйингиз бўлади. Исо бу ҳақда шундай деб айтади: «Отамнинг уйида маскан кўп. Шундай бўлмаганда эди, сизларга буларни айтиб ўтирмаган бўлардим. Мен сизларга жой тайёрлагани кетяпман. Мен бориб сизларга жой тайёрлайман–у, сизларни Ўзим билан олиб кетгани келаман. Токи Мен бўлган жойда сизлар ҳам бўлинглар» (Юҳ. 14:2,3). Биз оиламиз билан сафарга отланганимизда, қаерга кетаётганимизни олдиндан билгимиз келади. Биз таътилни режалаштирар эканмиз, боришга қарор қилган жойимиз ҳақида брошюраларни, хариталарни ва вебсайтни кўриб чиқамиз, диққатга сазовор жойларни қараб чиқамиз.

Катта дара, Диснейленд ёки ёзги лагерь ҳақида қизиқарлироқ бирон нарса билганимиздан кейин, у ерга қачон борар эканмиз, деб кутиб ўтира олмаймиз. Муқаддас Китобда шундай деб айтилади: “Худонинг ваъдаси амалга ошиб, ҳамма нарса янгиланади. Ҳа, биз янги еру осмонга, адолат ҳукм сурадиган дунёга кўз тикканмиз≫ (2 Бут. 3:13). Агар биз бу жойнинг диққатга сазовор жойларини аввалдан билиб олмасак, бу жойни албатта кўришга ошиқамизми? Шундай эмасми?!Борди-ю агар осмон (ёки Муқаддас Китоб оятларида айтилганидай, “янги осмон ва янги ер”) қачонлардир сизнинг уйингиз бўлиб қолса, у ерда сизни нималар кутаётганини олдиндан билишингиз яхши эмасми?! Ана шунда сиз абадий истиқомат қиладиган янги уйингиз билан учрашишни сабрсизлик билан кутасиз!

Китобда айнан шулар ҳақида сўз кетади.

БАЛКИ, ИСО БИЛАН КЕЧАДИГАН ҲАЁТ ҲАҚИДА ЎЙЛАШНИНГ ЎЗИ КИФОЯ ҚИЛАР?

Ҳар биримиз бошқа одам учун, шунингдек, маълум жой учун яратилганмиз. Исо – ўша Одам. Осмон – ўша жой. Исо осмонда истиқомат қилади ва уни биз учун тайёрлайди. Шу тариқа, агар биз Исо билан учрашувни сабрсизлик билан кутсак, демак, биз осмонга олинишни истаётган бўламиз. Нима учун? Чунки у жой Исо билан бирга биз истиқомат қиладиган жойдир.

Биз Исо билан кечадиган ҳаётни ўйламаганимизда ҳам, осмондаги ҳаёт ҳақида ўйлаймиз. Осмон ҳақида ўйламаганимизда ҳам, Исо ҳақида ўйлашимиз керак.

БИЗ, ҲАҚИҚАТАН ҲАМ, ОСМОНГА ОЛИНИШНИ ИСТАЙМИЗМИ?

Очиғини айтинг: сиз, ҳақиқатан ҳам, осмонга олинишни истайсизми? Эҳтимол… 70-80 ёшда бўлар? Режалаштирганларингизни қилиб бўлишингиз биланоқ…

Ўйлаб кўринг: аслида сиз нимани сабрсизлик билан кутяпсиз?

Эҳтимол,

• Мавлуд (Рождество) ни ёки бошқа ҳар қандай байрамни;

• Ўзингизнинг туғилган кунингизни, синглингизнинг туғилган кунини (майли, бунисини кутмаётган бўлишингиз мумкин) ёки итингизнинг туғилган кунини;

• Ўзингиз яхши кўрадиган жойга боришни (масалан, аква-

паркка, пляжга, ўрмонга, дарё бўйига, океан бўйига ёки аттракцион паркка);

• мактабда охирги ўқиш кунини ва ёзги таътилнинг бошланишини;

• одамлар орасида эътироф этилган фильмни томоша қилиш учун боришни;

• сизни қизиқтирадиган рукндаги китобларнинг навбатдагисини.

Нима учун буларнинг ҳаммасини шунчалик кутяпмиз? Жавоб аниқ. Чунки биз булар ҳақида кўп яхши гапларни, таърифу тавсифларни биламиз. Яна бир бор хурсандчиликни бошимиздан ўтказиш истаги Худо томонидан берилган тасаввурлар сабабли пайдо бўлади. Сиз ҳидни ҳидлаб кўришингиз, ҳис қилишингиз, бу ажойиб нарсаларни эшитишингиз ва кўришингиз мумкин. Масалан, агар сизнинг туғилган кунингиз яқинлашаётган бўлса, сиз хаёлан креми қалин шоколадли тортни, унинг ҳидини ҳис қилишингизни, дўстларнинг кулгисини эшитишни хаёлингизга келтиришингиз мумкин. Эҳтимол, сиз амакиваччаю холаваччаларингизни, тоғаваччаларингизни, холаларингизни ва амаки, тоғаларингизни кўришни истарсиз. Ёки жуда ажойиб совғалар олишга умид қилаётгандирсиз. Аммо шуни билиб қўйишингиз керакки, осмондаги ҳаётни сабрсизлик билан кутиш ҳам юқоридагиларнинг айнан ўзи. Умуман, Мавлуд байрамини ёки туғилган кунингизни кутишдан ҳам кўра яхши! Кўп одамлар бунга ишонишлари қийин, чунки улар осмонда нима бўлишини тасаввур қила олмайдилар. Улар осмонда айнан нимани кутишларини тушуна олмайдилар. Мана энди ўзингизни билиб оляпсизми?

ОДАМЛАР ОСМОННИ ҚАНДАЙ КЎРАДИЛАР?

Тушунаман: сиз осмонни тасвирлашингиз қийин, аммо тасвирлаш учун сўз топишга ҳаракат қилиб кўринг. Балки, булар «қувончли», «ҳаяжонли» сўзларидир? Кўп одамлар осмонда қувончли ҳеч нарса кўрмасликлари, эҳтимол, сизни ҳайрон қолдириши мумкин. Қизиқ-а, лекин нима учун? Чунки улар осмонга олинишни истамайдилар, улар ишонган нарсалар уларнинг ўзига ҳалақит беради.

Гэри Ларсон* ўз карикатураларидан бирида осмоннинг

ҳақиқий манзарасини кўрсатган эди. Карикатурада фариштанинг

*Гэри Ларсон — ХХ асрнинг 80-90-йилларида Американинг машҳур карикатурачи рассомларидан бири; у ≪The Far Side≫ номи остида туркум карикатуралар ишлаган, ўз навбатида ҳозирги график карикатурага катта таъсир кўрсатган. – Муҳаррир изоҳи.

қанотига эга бўлган ҳамда зарҳал доирада, булутда ўтирган одам тасвирланган. Унинг қиёфаси – бекорчиликдан зерикиб ўтирган, саҳрода қолган одамникига жуда ўхшайди. Карикатура ёнида шундай ёзув бор: «Афсус, ўзим билан журнал олмабман». Бу карикатура сизнинг осмон ҳақидаги тасаввурингизга мос келадими? Ёки бу – кимдир сизга гапирганга ўхшайдими? Кўпчилик одамлар, осмонда зерикарли бўлади, деб қўрқадилар. Эҳтимол, сиз кичкиналигингизда «Ҳамма итлар жаннатга тушади» деган мультфильмни кўрган бўлсангиз керак. Шу ўринда ўтмишга қайтайлик.

Немис овчаркаси Чарлз Б. Баркин (Чарли) осмонга олинади, чунки «ҳамма итлар жаннатга тушади», деб ҳисобланади. Аммо

Чарли асло жаннатга тушишни истамайди. Нимага? Чунки у ерда таассурот қолдирадиган, кутилмаган ҳеч қандай янгилик йўқ.

Ҳаммаси олдиндан башорат қилинган. Ҳатто температура ҳам абадий бир хилда. Чарли бошида зарҳал доира билан булутлар орасида абадий учиб юришдан кўра, ер юзида завқли ва ҳаяжонли ҳаёт кечиришни афзал билади. Шунинг учун Чарли осмонни тарк этиб, ерга йўл олади.

Мультфильмнинг иккинчи қисмидаги қўшиқда Чарли, осмон ҳафсаламни пир қилди, деб тушунтиради: ≪Осмон ўта илоҳий экан. Ниҳоятда дунёвий ва жаннатмонанд экан». Бошқача айтганда, Чарли осмонни зерикарли деб билади.

Башорат қилинганми? Зерикарлими?Битта ёшда абадий тураверадими?

Ҳеч ким бунақаси бўлишини истамайди! Менда эса сизларга янгилик бор: Чарли шундай тушунмади. Осмон унинг тасаввуридаги осмонга асло ўхшамайди. Асло ўхшамайди!

Сиз қачонлардир Питер Пен ҳақидаги китобни ўқиганмисиз? Сиз Нетландия сингари чиройли, ғаройиб жойда, аммо капитан Крюксиз ва ёвуз қароқчиларсиз яшашни истаганмисиз? Осмон ана шу жойдан кўра анча яхшироқ! Мен буларни қаердан биламан? Муқаддас Китобда шундай ёзилган. Шунинг учун менинг китобим осмондаги бошқа нуқтаи назарни ваъз қилади: осмон ҳақидава у ерга олиниш ҳақида орзу қилсин деб, шунга лойиқ бўлганларга аталган жойдир бу! Ишончим комилки, айнан Муқаддас Китобда осмон ҳақида сўз юритилганини билишингиз биланоқ, сиз ўша лаҳзани сабрсизлик билан кутасиз!

С новой стр.

1-БОБ

БИЗ ОСМОН ҲАҚИДА НИМАНИ БИЛА ОЛИШИМИЗ МУМКИН?

Муқаддас Руҳ мени қамраб олди ва фаришта мени баланд бир тоғнинг чўққисига олиб чиқди. У менга осмондан, Худо ҳузуридан тушаётган муқаддас шаҳар — Қуддусни кўрсатди. Шаҳар Худонинг улуғворлигига тўлиб, қимматбаҳо жавоҳирдай, биллурдай соф яшма тошидай ярқирарди. Қалин ва баланд девор билан ўралган бу шаҳарнинг ўн икки дарвозаси бор эди. Ҳар бир дарвозани биттадан фаришта қўриқларди. Дарвозаларда Исроил халқининг ўн икки қабиласи номлари ёзилганди<…>Ўн икки дарвоза ўн икки марвариддан иборат эди. Ҳар бир дарвоза битта марвариддан ясалган эди. Шаҳарнинг шоҳ кўчаси соф олтиндан бўлиб, шишадай мусаффо эди.<…>Шаҳарни ёритиш учун қуёшга ёки ойга эҳтиёж ҳам йўқ. Чунки Худонинг улуғворлиги уни ёритади, Қўзининг Ўзи унинг чироғи бўлади. Халқлар шаҳарнинг нурида юришади. Ер юзи шоҳлари унга ўз бойликларини келтиришади…

Ваҳий 21:10–12, 21, 23, 24

— Сиз билан баҳслашишга тайёрман, дунёнинг бирон жойида бундай мамлакат йўқ. Мана бу гулларга қаранг! Бунақангги кўм-кўк манзарани бизнинг тоғларимизда ҳам топа олмайсиз. .

— Бу Асланнинг мамлакати эмасми? — деб сўради Тириан…

— Ҳов анови ўрмон қоплаган тепаликлар ва кўм-кўк адирларнинг ортида унинг мамлакати, —деди Люси, - Нарнининг жанубий ўлкасига жуда ўхшаб кетади.

— Ҳақиқатан ҳам ўхшайди! — деб хитоб қилди Эдмундбир дақиқа сукут сақлаб тургандан кейин.— Нима учун улар шунчалик кўзга ташланади, гўё…

— Ҳозир эса асло ўхшамайди, — деди Люси…—Улар кўпроқ…кўпроқ…кўзга ташланади.

— Кўпроқ ҳақиқатга яқин , — деди Лорд Дигоримулойимлик билан.

К. С. Льюис. Охирги жанг

ОСМОН АНИҚ БИР ЖОЙМИ?

Бу саволга жавоб беришдан олдин, ижозатингиз билан сизга бир воқеани айтиб берай. Милодий 1271 йили Марко Поло деган тадқиқотчи ўзининг туғилиб ўсган шаҳри Венеция (Италия)дан Хитойга йўл олди ва 12 йилдан кейин қайтиб келди. Бир сўз билан айтганда, у узоқ сафардан қайтди! Марко Венецияга қайтиб келиб, оламни тасвирлаб китоб ёзишга киришди. Бу оламни Италия аҳолиси ҳеч қачон кўрмаган эди. (Хитой жуда аниқ географик жой эди, аммо Хитой Италиядан тамомила фарқ қиларди.) Шунинг учун Марко Поло ўз саёҳати ҳақида ҳикоя қилар экан, венецияликларга яқин бўлган образлардан ва ғоялардан фойдаланишга мажбур бўлди.

У «Марко Полонинг саёҳати» китобида Пекин ҳақида шундай ёзади: «Шаҳар ҳудудининг атрофи деворлар билан ўралган…Унинг 12 дарвозаси бор. Ҳар бир дарвозадан кирилганда, одам ажойиб саройга дуч келади…Уйлар қурилган барча ер бўлаклари тўғри чизиқлар билан квадратларга бўлинган… Ҳар бир квадрат бўлаги ҳаракатланиш учун чиройли кўчалар билан ўралган. Шу тариқа бутун шаҳар, худди шахмат доскаси сингари, квадратларга бўлинган».

Ўйлаб кўринг: агар сиздан бошқа ҳеч ким кўрмаган жойни тасвирлашга тўғри келиб қолганда, сиз қандай йўл тутган бўлардингиз? Сиз, аниқроғи, ўша жойни ўзингизга таниш жойлар билан қиёслаган бўлардингиз ва шундай деб айтган бўлардингиз: «У шундай эдики…» ёки «Бу менга шуни эслатарди…» Исонинг шогирдларидан бири Юҳанно ҳам, Муқаддас Китобнинг бошқа муаллифлари ҳам шундай йўл тутган эдилар: улар осмон қандай жойлигини китобхонлар тушунишларига ёрдам берган эдилар. Улар осмонни боғ сингари, шаҳар сингари, мамлакат, шоҳлик, ҳатто Адан боғи сингари тасвирлаган эдилар.

Аммо кўп одамлар ҳозиргача осмон ҳақиқатан борлигига ишонмайдилар. Улар ҳатто, осмондаги одамлар бор-йўғи булутлар орасида учиб юрадиган арвоҳлар, деб ишонадилар. Муқаддас Китоб бизга айтишича, осмон – худди ер сингари реал жойдир. Аслида Худо осмоннибиз «янги ерда» абадий ҳаётни ўтказадиган жой деб атайди.

Биз, яъни инсон зоти, ёлғондакам жойда, айниқса, булутларда арвоҳ кўринишида яшай олмаймиз! (Ҳар қандай ҳолатда ҳам, ҳеч ким булутларда яшай олмайди. Агар сиз самолётда учган бўлсангиз, булутни яқиндан кўргансиз. Булутлар сувлардан иборат!)

Агар биз Исога ишонсак, ўлимдан кейин осмонга олинамиз. Худо бизга ваъда беришича, Масиҳ иккинчи марта келгандан кейин маълум вақт ўтгач, У бизни янги ерга – дарахтлар ва сувлари бор ерга олиб боради «Мана, қаранг! Янги осмон, янги ер яратяпман. Илгари бўлганлар энди эсланмайди. Улар ҳеч қачон ёдга олинмайди» (Ишаё 65:17).

Бу жой бизнинг энг зўр фантазиямиздагидан ҳам ажойиб жой бўлади. (Аммо бу дегани – биз ўша жой ҳақида ўйлаб, тасаввурларимиздан фойдаланишимиз керак эмас деган маънони билдирмайди!)

БИЗ ОСМОН ҲАҚИДАГИ БИЛИМЛАРНИ ҚАЕРДАН ОЛАМИЗ?

Сизнинг бирон буюмингизни ўғирлаган, сизга ёлғон гапирган, сизга доим қўпол гапирадиган одамни қандай номлаган бўлардингиз? Сиз уни душман деб айтган бўлардингиз. Тўғрими? (Бу тавсиф холаваччангиз ёки амакиваччангизга, ёки доим ўзингиз мактабга олиб борадиган фарзандингизга алоқадор эмас.)

Ишончим комилки, масиҳийларнинг ҳам душмани бор. Унинг номлари кўп: Люцифер, шайтон, иблис.

≪Шер, афсунгар ва кийим-бош шкафи≫* китобида Оқ афсунгар иблиснинг тимсоли ҳисобланади.

— О, у тамомила алоҳида зот, — деди Люси. — Гарчи унинг асло ҳуқуқи бўлмаса ҳам, у ўзини Нарния шоҳи деб атайди. Оқ Афсунгар истаган одамини тошга айлантиради, бошқа даҳшатли ишларни ҳам қила олади. У Нарнияни шунчалик сеҳрлаб қўйганки, бу ўлкада ҳар доим қиш бўлади, аммо ҳеч қачон Мавлуд байрами келмайди.

Эҳтимол, сиз қишни яхши кўрарсиз. Масалан, менга ҳам қиш ёқади. Аммо муттасил 100 йил давомида эмас! Нарнияни Афсунгар сеҳрлаб қўйгандан кейин айнан қиш узлуксиз равишда ана шунча йил давом этган. Кўплаб яратиқлар ҳеч қачон йилнинг бошқа мавсумини кўрмаган. Мен қишни Мавлуд байрамисиз кўргани

*Бу ўринда ва бундан кейинги ўринларда «Шер, афсунгар ва кийим-бош шкафи» китобидан олинган иқтибослар Г.А.Островский таржимасидан олинди. – Таржимон изоҳи.

кўзим йўқ, сиз-чи? Йилнинг энг яхши пайти Мавлуд байрами-ку! Биз Исога ишонишимизни ёки У ҳақда ўйлашимизни иблис ҳеч қачон истамайди. Худди, шунингдек, кимдирАрслонга ишонишини ёки у ҳақда ўйлашини Оқ Афсунгаристамаган эди. (Айтгандай, айрим тарихий китобларда, масалан, «Уз мамлакатининг афсунгарлари» китобида оқ афсунгарлар яхши махлуқлар деб баҳоланади. Аммо Оқ Афсунгар исмидаги «оқ» сўзи Нарнияда совуқни ва гуноҳнинг қирғин келтирувчи эканини билдиради. Аммо Нарнияда ҳам, Муқаддас Китобда ҳам яхши афсунгар деган тушунча йўқ. Қонунлар 18:10-14-оятлар,афсунгарларга, фолбинларга, аломатларга, руҳларга топинувчиларга, экстрасенсларга ва ўлик чақирувчиларга ишонманглар, деб бизни огоҳлантиради. Худонинг хоҳиши шуки, сизлар ана шу нарсалардан, шунингдек, руҳлар тахтасидан ва қарта билан фол очтиришдан узоқ бўлинглар, чунки Худо ана шу нарсалардан нафратланади. Агар дўстларингиз ана шунга ўхшаш нарсаларга сизларни ундасалар, сиз уларнинг таклифини рад қилиб, бу ҳақда ота-оналарингиз билан гаплашишингиз лозим. Балки, янги дўстлар топарсиз.)

Оқ Афсунгар ҳар доим ёлғон гапиради. Агар сиз китобни ўқиган бўлсангиз ёки фильмни кўрган бўлсангиз, у Эдмундни қандай қилиб алдаганини ёдингизда тутинг. Оқ Афсунгар Эдмундга, сенга мен яхши муносабатдаман, деб ишонтиради. У Эдмундни укасига ва синглисига хиёнат қилишга ундаб, мажбур қилади. Арслонга ҳам Афсунгар ёлғон гапиради. Худди шу сингари, иблис Исога ёлғон гапиради. Иблис Худонинг уйи – осмон ҳақида ҳам беҳуда гапларни гапиради.

Исо иблис ҳақида шундай дейди: «…У ёлғон сўзлаганда, ўзига хос сўзлайди. Чунки у ёлғончи, ёлғоннинг отасидир» (Юҳанно 8:44). Иблиснинг энг яхши кўрган ёлғони – осмон ҳақидаги ёлғонидир. Осмон қандай ажойиб жой эканини билишингизни у истамайди. Сиз Исони севишингизни, Унинг ортидан осмонга йўл олишингизни ёки ўша ёққа интилишингизни у истамайди.

Иблис Худо билан тенг бўлишни истаб қолгани учун осмондан қувилган (қаранг: Ишаё 14:12-5). У нафақат Худодан ғазабланди, балки одамлардан, осмондан ҳам ғазабланди. У осмонни эгаллаб олишга ҳаракат қилди, аммо уни осмондан қувдилар. Эҳтимол, бу уйдирма воқеа сифатида туюлар, лекин бу ҳақиқат. Бу воқеа ҳақиқатан бўлгани ҳақида Муқаддас Китоб бизга хабар беради.

Мана, Оқ Афсунгар ҳақида нима деб айтилади: «У нарсаларни асл қиёфасидан тамомила бошқача қилиб кўринишга мажбур қилар эди. Бу эса унинг сеҳр-жодусининг бир қисми эди». Иблис ҳар доим шундай иш кўради. У доимо осмонни шундай қилади. Афсуски, унинг сеҳр-жодуси ишламоқда. Унинг дастидан осмон зерикарли туюлади. Осмон йўқ деб иблисга исботлаш керак эмас. Унга, осмон бизга ҳеч маъқул эмас, деб ишонишга бизни мажбурласа бўлди. Бу – худди қуйидаги ҳолатда ўхшаб кетади: болага Диснейлендга ёки бошқа бирон паркка кўнгилочар ўйинлар ўйнагани борсин, деб режалаштирадилар, аммо доим у ерга боришни болага таъқиқлайдилар (чунки у бу жойга ўт қўймоқчи ёки шунга ўхшаш иш қилмоқчи бўлган эди): «Э, Диснейленд сизга ҳеч ёқмайди-ку. У ер зерикарли».

Агар иблис осмон ҳақида гапраётганига ишонсак, у ерда яшашни ҳам, у ҳақда ўйлашни ҳам истамаймиз. Аммо биз иблиснинг туғма ёлғончи эканини билганимиз учун, Муқаддас Китобда айтилганларга эътибор бериш қанчалик муҳим эканини ўзимизга эслатишимиз керак. Ана шунда иблис бизнинг калламизга сингдирадиган осмоннинг жозибасизлиги ҳақидаги фикрни рад қила оламиз.

АГАР БИЗ ОСМОННИ КЎРМАГАН БЎЛСАК, ОСМОН НИМА ЭКАНИНИ ҚАНДАЙ ТУШУНИШ МУМКИН?

Сизнинг фантазия услубидаги севимли китобингиз қайси?≪Хоббит≫ми?≪Ҳалқалар ҳукмдори≫ми? ≪A Wrinklein Time≫?* ёки≪ Нарния солномаси≫ми? ≪Пендрагон≫ми?** Бу китобларни ўқирканмиз, муаллифнинг ёрқин тасаввури сабабли тасвирланаётган оламни тасаввур қилишимиз мумкин, гарчи Ўрта ер ҳам, Нарния ҳам ҳақиқий жойлар сифатида мавжуд бўлмаса ҳам. (Лекин аслида шундай бўлишини жуда истардик, шундай эмасми?)

Осмон – ҳеч кимнинг фантазияси самараси эмас. У – Худо томонидан яратилган аниқ жой, гарчи кўпчилик у тўғрида бирон нарсани билишга ишонмаса ҳам.

*≪A Wrinklein Time≫ —Мадлен Л’Энглнинг романи, 1962 йили биринчи марта чоп этилган; қиз сирли равишда йўқолган отасини излаб саёҳат қилгани ҳақида ҳикоя қилади. – Таржимон изоҳи.

** ≪Пендрагон≫ —тўлиқ номи ≪ Пендрагоннинг саргузаштлари≫. Д. Дж. Макхейл қаламига мансуб учта ўсмир дўстнинг саргузаштлари ҳақидаги китоблар рукни. – Таржимон изоҳи.

Мен дўстимга, осмон ҳақида китоб ёзяпман, деб айтганимда, у 1Кор. 2:9дан шу оятни келтирди:

«Ҳеч бир кўз кўрмаган, ҳеч бир қулоқ эшитмаган,

Инсон ақли бовар қилмаган ажойиботларни

Худо Ўзини севганлар учун тайёрлаб қўйган».

Сен нима ҳақда ёзмоқчисан?

—Худо осмонда биз учун нима таёрлаб қўйганини билмаймиз, ана шулар ҳақида ёзяпман.

Эҳтимол, сиз ҳам шундай ўйлаётган бўлсангиз керак. Агар ўша осмонни ўзимиз ҳеч қачон кўрмаган бўлсак, у ҳақда қандай қилиб бирон нарса ёза оламиз?! Ҳаммаси оддий: Худо Муқаддас Китобда осмон ҳақида айтади. Дўстим иқтибосни охиригача келтирмади; 1 Кор. 2:10да шундай айтилади: «Бизларга эса Худо буларни Ўзининг Руҳи орқали ошкор қилди». Шубҳасиз, Худо Муқаддас Руҳ орқали Ўз Каломида яширин бўлган нарсаларни, жумладан, осмон ҳақидаги маълумотни бизга очиб берди.

Биз, осмон нима эканини тушунишга уриниш – арзимайдиган иш, бундан ҳеч қандай маъни йўқ, деб ўйлаб елка қисишимизни Худо истамайди. Аксинча, У бу ажойиб маскан ҳақида Муқаддас Китоб нима деб айтишига доимо эътибор қаратишимизни истайди. У ерда биз учун нима тайёрлаб қўйилганини билишга интилишимизни Худо истайди.

Албатта, биз осмонга олинганимиздан кейингина у маскан ҳақида кўп нарсани билиб оламиз. Бу жуда зўр, шундай эмасми? Ер юзида яхши ва ёмон ишлар бўлиб туради, аммо осмонда бизни фақат яхши ишлар, яхши нарсалар кутади. Худо биз учун кўп ажойиб нарсаларни тайёрлаб қўйган. Мен уларни сабрсизлик билан кутяпман. Сиз-чи?

АГАР БИЗ ЯХШИ ОДАМ БЎЛСАК, ДЕМАК, ОСМОНДА БЎЛИШИМИЗ АНИҚМИ?

Кўпчилик, ҳамма яхши одамлар ўлимидан кейин осмонга олинади, деб ишонадилар. Аммо Муқаддас Китоб айтадики, ҳеч ким осмонга олиниши учун яхши одам бўлиши кифоя эмас. Биз ҳаммасини бузганмиз (бу гуноҳ деб аталади).

≪Шер, Афсунгар ва кийим-бош шкафи≫ китобида Эдмунд туркларнинг ширинликлари билан васвасага солингани ҳикоя қилинган. Худди шу сингари, биз ҳам гуноҳ орқали васвасага солинганмиз. Ўзимиз истаган нарсани олишимиз учун, ҳатто бу нарсалар бизни қониқтирмаса ҳам, нотўғри ишлар қилишимиз одатга айланиб қолган. (Туркларнинг ширинликлари Эдмундни қониқтирмади, аммо у ўша ширинликларни тановул қилишда давом этаверди.)

Худо – пок эзгуликдир, шунинг учун тўғри ишларни қилади, гуноҳга тоқат қилолмайди. Муқаддас Китоб шундай дейди: «Чунки гуноҳнинг эвази - ўлим» (Рим. 6:23). Шундан келиб чиқиб, «Нарния»да Эдмунднинг гуноҳи оқибатлари тасвирланади:

—Ораларингизда сотқин бор, Арслон, — деди Афсунгар. (Албатта, у ерда бўлганларнинг ҳаммаси, тушундиларки, Афсунгар Эдмундни назаарда тутяпти…)

—Сиз Сирли сеҳр-жодуни унутдингизми? — сўради Афсунгар.

—Унутганман, шекилли,— ғамгин аҳволда жавоб бердиАрслон. — Бизга Сирли сеҳр-жоду ҳақида гапириб беринг.

—Шуни айтишим шартми сизларга? —такрорлади Афсунгар, унинг овози бирдан янада шиддатли жаранглади. — Мана шу биз турган жойдаги Тош Хонтахтага ёзилганларни айтиб беришим керакми?... Сиз Сирли сеҳр-жодуни мендан кам билмайсиз-ку! Сеҳр-жоду қадимдан Нарниянинг ҳукмронлиги остида-ку!Биласизки, ҳар бир хиёнаткор сеҳр-жоду бўйича менга тегишли. У — менинг қонуний ўлжам, ҳар бир хиёнаткорни мен ўлдиришга ҳақлиман.

Ҳа, ҳар бир гуноҳкор ўлимга сазовор, биз ҳаммамиз гуноҳкорлармиз.

Эдмунд ҳақидаги фильмни томоша қилганингизда ёки китобини ўқиганингизда, гуноҳи учун ўлимга лойиқ ёлғиз у эмас, деб ўзингизга эслатиб қўйинг. Биз ҳаммамиз ўлимга лойиқмиз.

Афсунгар ва унинг малайлари Эдмундни гуноҳлари учун ўлдиришга йўқ қўймаслик учун Нарниядаги эзгулик қиладиган мавжудотлардан бири уларга қарши кураш эълон қилади. Мана, Арслоннинг издошига Афсунгар қандай жавоб беради: :

—Аҳмоқ, —деди Афсунгар, заҳарханда кулгиданунинг лаблари қийшайди. — Наҳотки, сенинг ҳукмдоринг мени қонуний ҳуқуқларимдан маҳрум қила олса?! Ахир, фақат сен шундай ўйлайсан-ку! Сирли сеҳр-жоду нима эканини у жуда яхши билади. У яна шуни биладики, агар мен Қадимги Қонунда айтилганидай, қон олмасам, Нарния олов ва сувдан ҳалок бўлади.

—Том маънода ҳақиқат, — дедиАрслон. —Мен буни инкор қилмайман.

Муқаддас Китобда ҳам шунга ўхшаш гап айтилади: ≪Дарҳақиқат, Таврот қонунлари бўйича қарийб ҳамма нарса қон билан покланади, тўкилган қон орқалигина гуноҳлар кечирилади≫ (Иброний. 9:22).

Тош Хонтахтага ўйиб ёзилган сеҳр-жоду сўзлари – Мусонинг тош лавҳларига ўйиб ёзилган Худо қонунининг айнан ўзи. Пок ва солиҳ инсоннинг қони тўкилмас экан, гуноҳ кечирилмайди ва осмонга олиниш учун йўл йўқ. Бу – иблиснинг ғояси ҳам эмас, Афсунгарнинг ғояси ҳам эмас.Буни Худонинг муқаддас феъл-атвори талаб қилади.

Эдмунд гуноҳлари учун ўлиши керак, деган гапни эшитган унинг синглиси Люси Арслондан сўрайди: ≪Қандайдир йўл билан Эдмундни қуқариб қолиш мумкинми?≫

Арслоннинг жавоби катта аҳамиятга эга: ≪Имконда бор ҳамма нарса қилиниши керак…Аммо бу тасаввур қилингандан кўра ортиқроқ≫. Шунда Арслон ғамгин бўлиб қолади. Нимага? Чунки Арслоннинг қаршисида даҳшатли азоб-уқубатлар ва ўлим турганини унинг ўзи биларди.Бу – Эдмундни қутқариб қолишнинг ягона йўли.

Исо ҳам Гетсимания боғида худди шунга ўхшаш ҳолатни бошидан кечирган эди. У Ўз шогирдларига шундай деди:≪Юрагимдаги оғир қайғу Мени ўлгудай қийнаб юборди. Шу ерда қолинглар–да, кўз–қулоқ бўлиб туринглар≫ (Матто 26:38).

Оқ Афсунгарнинг малайлари Арслонни йиқитиб, унинг олд оёқларини боғладилар, улар гўё қаҳрамонлик кўрсатганларидай хурсанд эдилар. Льюис шундай қўшимча қилади: ≪Агар Шер танлаб олганда эди, ана шу олд оёқларидан биттаси уларнинг ҳаммаси учун ўлим бўлиши мумкин эди≫. Исони қамоққа олганларида, У шундай деди: ≪...Керак бўлганда эди, Мен Отамга илтижо қилган бўлардим. У Менга ўша заҳотиёқ ўн минглаб фариштларини юборган бўларди≫ (Матто 26:53).

Агар сизда фаришталарни ёрдамга чақириш имкони бўлганда эди, шуни қилган бўлармидингиз? Мен шундай қилган бўлардим. Аммо Исо эмас. У бизни шунчалик яхши кўради. Ёдингизда тутинг: бизни нажот топсин деб У хочга борди.

Арслон, худди Исо сингари, миқэтмади (қаранг: Матто

26:63). Душманлари Арслонни шунчалик қаттиқ қисиб боғладиларки, арқон унинг танасига ботиб кирди, аммо Арслон бунга қарши асло ҳаракат қилмади.

Исони тутиб олган аскарлар Унинг устидан кулдилар, Уни калтакладилар (қаранг: Луқо 22:63). Шундай қилиб, Оқ Афсунгар, Арслоннинг – уларнинг солиҳ шоҳининг соч-соқолини қириб ташлаш ҳақида буйруқ берди. Оқ Афсунгарнинг малайлари Арслоннинг ажойиб ёлини қириб ташладилар, кейин шундай дея уни таҳқирладилар:: ≪Бугун нечта сичқон овладинг, мушукча?≫

Арслон, муаллиф тўқиб чиқарган воқеа бўйича,Эдмунд учун ҳаётини қурбон қилмоқчи эди. Исо реал ҳаётда биз учун жонини қурбон қилгани хочга борди. Исо ҳар биримизни шунчалик яхши кўрадики, ҳатто фақат менга ёки сизга керак бўлса ҳам, жонини қурбон қилади.

Унинг сизга бўлган кучли севгиси учун шукрона айтиш истагини бошингиздан кечиряпсизми? Унга миннатдорчилик билдирадиган вақт келди…

Бахтимизга, воқеа Масиҳнинг ўлими билан тугамайди. У тирилди. Унинг тирилиши масиҳийлик эътиқоди учун катта аҳамиятга эга. Англаб етиш учун эшикни очадиган бу калит – осмон нима ва у қандай бўлади деган саволларга жавобдир.

ОСМОНДА БИЗНИНГ ҲАҚИҚИЙ ТАНАМИЗ БЎЛАДИМИ?

Осмон қандай бўлишини тушунишимиз учун аввал ўзимиз у ерда қандай бўлишимизни тушунишимиз керак.

Балиқ қуруқликда яшамайди; у сувда ҳаёт кечиради. Одамлар итларнинг катакларида ёки қафасларида яшамайдилар. Филлар эса икки қаватли кроватларда ухлаши керак эмас.

Масиҳ, сизларга жой тайёрлайман, деб ваъда бергандан бошлаб биз шуни кутишимиз керак:осмон биз сингари одамлар учун жуда ҳам ўринли ва мос келади.

Кўнгилдагидай янгилик. Биз осмонда абадий жойлашганимизда, қандай бўлишимиз Муқаддас Китобда баён қилинади. Исо келгандан кейин, Худо инсонларни таналарида тирилтиради, ҳатто бу инсонлар юз йиллар илгари ўлган бўлсалар ҳам, соғлом ва кучли қилиб тирилтиради.Масиҳ тирилгандан кейин Унинг танаси қандай бўлган бўлса, бизнинг танамиз ҳам шундай бўлади. Муқаддас Китоб шундай деб айтади: «Раббимиз бутун борлиқни Ўзига бўйсундириш кучига эгадир. Мана шу куч билан У бизнинг ожиз, фоний танамизни Ўзининг улуғвор танасига ўхшатиб ўзгартиради» (Флп. 3:21).

Масиҳ тирилгандан кейин Унинг танаси қандай бўлганини шу тариқа билиб, бизнинг танамиз ҳам қандай бўлишини билиб оламиз. Ўликдан тирилган Масиҳ Ўз шогирдларига шундай деган эди: «Қўлларимга ва оёқларимга қаранглар, бу Мен Ўзимман. Мени ушлаб кўринглар. Арвоҳнинг эту суяги бўлмайди–ку, ахир! Менинг эса, кўриб турганингиздай, эту суягим бор» (Луқо 24:39). Исонинг жисмоний танаси бўлган эди, одамлар Уни кўрдилар. Қўллари билан ушлаб кўрдилар. У Ўз шогирдлари билан бирга овқат тановул қилди, оёқлари билан ерда юрди. Биз ҳам янги ерда худди ўшандай яшаймиз.

≪Шер, Афсунгар ва кийим-бош шкафи≫китобида Арслон ўлимдан кейинги ҳаётга қайтади ва болаларга Исо Ўз шогирдларига айтган гапларни гапиради.

—Тирикмисан, азизимАрслон? —деди Люси.

—Энди тирикман, —дедиАрслон.

—Сен… сен..? —деб сўради титроқ овоз билан Сью-

зен. У «арвоҳ» деган сўзни айтишга ўзини мажбур қила олмади.

Арслон олтин бошини қуйи туширди ва унинг пешонасини ялади. Унинг юзига иссиқ нафас ва жуннинг ёқимли ҳиди урилди.

—Наҳотки мен унга ўхшасам? — деди у.

—О, йўқ-йўқ, сен тириксан, сен ҳақиқийсан! О, Арслон! — бақириб юборди Люси, иккала қиз ҳам уни қучоқлаб, ўпа кетдилар.

Тасаввур қилинг: Арслон тирилганда, болалар шундай хурсанд бўлдиларки! Шогирдлар Исонинг тирилганини кўрганларида қанчалар хурсанд бўлганларини сиз тушунишингизга ана шу лавҳа ёрдам бериши керак. Шогирдлар Исонинг тирилганига жуда қийинчилик билан ишондилар-ку.

Арслон — Исонинг тимсоли, Буюк Императорнинг ҳақиқий Ўғли. Эдмунднинг гуноҳлари учун Арслоннинг ўлими — бизнинг гуноҳларимиз учун Исонинг ўлими тимсоли. Арслоннинг тирилиши – Исонинг тирилиши тимсоли.

Муқаддас Китобда, Исо ўликдан тирилди, деб айтилганини эсланг. Қиёмат кунида биз ҳам ўликлардан тириламиз. Исода шогирдлари қўл тегизиб кўрган тана бўлгани каби, бизнинг ҳам танамиз бўлади.

Тирилган танамизда биз вақтни яхши ўтказамизми? Албатта! Исо тирилгандан кейин шогирдлари билан бирга еб-ичди. ≪Шер, Афсунгар ва кийим-бош шкафи≫ китобида Арслонтирилиб, болаларнинг боши узра сакраб ўтади, уларнинг орасига кириб олади, кейин уларни тепага улоқтиради ва “чиройли оёқлари”и билан яна илиб олади. Болалар ер юзида шаталоқ отадилар ва хурсанд бўлиб куладилар.

Льюис шундай      ёзади:

Ҳа, фақат Нарнияда мана шундай ўйнайдилар. Люси, бу нимага ўхшайди – момақалдироқ билан ўйингами ёки мушукча билан ўйинга ўхшайдими, деб иккиланди ва аниқ бир қарорга кел олмади.

Кейин Арслон болаларга, қулоқларингизни беркитинглар, дейди. Шундан кейин унинг ичидан қаҳрли ўкирик чиқади ва бу ўкирик қудратидан дарахтлар эгилиб кетади.

Бу – Масиҳнинг тирилиши қудратига ажойиб мисолдир. Унинг танаси тирилгандан кейин қанчалар кучли ва ҳақиқий бўлганини кўрамиз. Бизнинг танамиз ҳам ҳақиқий танадан асло кам бўлмайди!

Болалар тирилган Арслоннинг кўринишидан шод-хуррам бўлиб, буларнинг ҳаммасини тушунишга ҳаракат қиладилар.

—Бу шуни билдирадики, — дедиАрслон, —Афсунгар асрлар қаърига кетадиган Сирли сеҳр-жодуни билади.Агарда у янада чуқурроққа – Нарния тарихи бошланган давргача бўлган сукунат ва зулматга назар ташлагандаэди, у бошқа сеҳр-жоду белгиларини ўқиган бўларди. Ана ўшанда қурбонлик Хонахтасига хиёнаткор ўрнига ҳеч қандай айб қилмаган, ҳеч қандай хиёнат қилмаган зот яхши ният билан чиқишини у билган бўларди. Хонтахта синиб кетган ва Ўлим унинг олдидан чекинган бўларди.

≪Сеҳр-жоду ≫ва≪сеҳр-жоду белгилари≫ — Худонинг қонунига ҳавола. Масиҳ фақат бизнинг гуноҳларимиз учун ўлиб қолмади, балки Ўзининг тирилиши билан ўлим устидан ғалаба қилиб, уни Ўзига итоат эттирди. Агарда ўлсак ҳам, ўлим янги, кучли ва соғлом таналарда тирилишимизга асло ҳалақит бермайди!

БИЗ ДЎЗАХГА ТУШИШИМИЗГА ЭМАС, ОСМОНГА ОЛИНИШИМИЗГА ИШОНАМИЗМИ?

Нарниядаги Эдмунд ҳақида ўйлаб кўринг. У ҳақиқатан ўлимга лойиқ. У қутқарилиш учун ҳеч нарса қила олмади. Унинг қутқарилиши – Арслоннинг инъоми. Ҳеч ким яхши ишлари учун осмонга олинмайди. Биз у ерга олинар эканмиз, бу – Исонинг инъоми эканини билишимиз лозим.

Нарнияда Арслоннинг ўлими Эдмундни қутқариш учун зарур эканини тушунасизми? Нима учун бу оламда Масиҳнинг хочдаги ўлими бизнинг қутқарилишимиз учун зарурлигини тушунасизми?

Худо бизга «Гуноҳларимни кечиргин» деб айтишимиз учун имконият беради. У бизга Исога ишониш ва ишонмаслик ўртасида танлов қилишимизга йўл қўйиб беради. Биз учун Унинг хочдаги ўлими – осмонни ўзимизнинг келажакдаги уйимиз қилишимиз учун ягона восита. “Шер, Афсунгар ва кийим-бош шкафи” китобида Эдмунд учун Арслоннингқурбон бўлгани – бизга Муқаддас Китобнинг Римликларга мактубида ёзилганларни англашимизга ёрдам беради: биз гуноҳларимиз учун ўлимга лойиқмиз ва Масиҳдан инъом сифатида қутқарилишга сазовор бўламиз:

Мана энди қонунга алоқасиз равишда оқланиш йўлини Худонинг Ўзи аниқ кўрсатди. Бу ҳақда Таврот ва пайғамбарлар гувоҳлик беради. Биз Исо Масиҳга бўлган имонимиз орқали Худонинг олдида оқланамиз. Одамлар орасида ҳеч бир фарқ йўқ. Ахир, ҳамма гуноҳ қилган ва Худонинг улуғворлигидан маҳрумдир. Лекин гуноҳкорлар Исо Масиҳ орқали гуноҳларидан озод бўладилар. Улар оқланишга лойиқ бўлмасаларда, Худонинг инояти билан оқланадилар. Худо Исо Масиҳни бу дунёга юборди. Масиҳга ишонганларнинг ҳаммаси Унинг тўкилган қони орқали Худо билан ярашдилар. Шундай қилиб, Худо Ўзининг адолатини намоён қилади. У олдин сабр–тоқат қилиб, илгари қилинган гуноҳларни жазосиз қолдирган эди...

Р им 3:21–25

Масиҳ кечиримни, қутқарилишни ва абадий ҳаётни одамларга инъом қилиб, таклиф этади: «Ким чанқаган бўлса, келсин. Ким хоҳласа, ҳаётбахш сувдан текин баҳра олсин» (Ваҳий 22:17).

Абадий ҳаёт — шодликка тўла, Худо билан бўлган ҳаётдир. «Қутқарилиш» сўзи нимани англатишини биласизми? Бу сўз гуноҳларимиз учун абадий жазодан қутилиб қолишимизни билдиради. Биз дўзахдан қутқарилганмиз, чунки Исо хочда бизнинг гуноҳларимиз учун тўлов тўлади. Энди Раббий бизни осмонда қабул қила олади.

Эътибор беринг: Исо буни «инъом» деб атайди. Бу дегани – биз буни меҳнат қилиб топмаганмиз деганидир:≪ Ахир, сизлар Худодан иноят топиб, имон орқали нажот топгансиз. Бу Худонинг инъомидир, сизнинг ютуғингиз эмас. Яна ҳеч ким: “Мен савоб ишларим туфайли қутулганман”, деб мақтанмасин≫ (Эфес. 2:8, 9).

≪Бу фарзандлар фоний бандалар бўлганлари учун, Исо ҳам улар сингари инсон бўлди. Зеро, У Ўз ўлими орқалигина ўлим келтирувчи иблиснинг қудратини йўқ қила олди ва умр бўйи ўлим қўрқувига қул бўлган одамзодни озод қилишга муваффақ бўлди≫(Иброний. 2:14, 15).

Ўлим олдидан бизни қўрқувдан нима халос қилади? Фақат Исо билан алоқа халос қила олади. Зотан, У биз учун ўлди ва энди биз учун осмонда жой тайёрлаяпти.

Ўлимдан кейин биз борадиган осмон – алоҳида жой. Аммо дўзах ҳақида бундай айтилмайди. Дўзах – даҳшатли жой. Муқаддас Китобда, бошқалардан кўра, бизни энг кўп огоҳлантирган Исодир. Худо дўзахда истиқоматқилмайди, ҳеч қачон у ерда бўлмайди. Худо – ҳамма яхши нарсаларни Яратувчи, Унингсиз дўзахда бирон яхши нарса бўлмайди. Худо йўқ – яхшилик ҳам йўқ. Ҳаммаси оддий.

Одамлар дўзахга ўзларининг гуноҳлари эвазига тушадилар.

Ёмон янгилик шундан иборатки, биз ҳаммамиз гуноҳкормиз, шунинг учун агар инсон Исодан ҳеч қачон, кечирим сўрамаган бўлса, ўлимидан кейин ўзидан ўзи дўзахга равона бўлади.

Яхши янгилик шундан иборатки, ҳеч ким мажбуран дўзахга жўнатилмайди. Сиз қачонлардир компьютер дастурида «жим қолиш (по умолчанию)» деган ёзувни кўрганмисиз?Бу шуни билдирадики, сиз бирон нарсани ўзгартирмагунингизча, компьютер олдинги дастур бўйича ишлайверади. Худо бизни шунчалик севдики, «жим қолиш (умолчание)» бўйича гуноҳни бекор қилишга ижозат берди, акс ҳолда, гуноҳимизтуфайли биз дўзахга йўл олган бўлардик. Исо биз учун ўлди, бизнинг ҳамма айбларимизни Ўзига олди. Биз дўзахдан халос бўлишимиз учун Уни хочда ўлимга ҳукм қилишларига йўл қўйиб берди. Биз эса, бунинг ўрнига, У билан осмонда бўла оламиз. У бизни шу қадар севган эди!

Аммо бу ҳақда билишнинг ўзи етарли эмас. Биз кечириш инъомини Худодан қабул қилишимизни таъкидлашимиз керак. Биз абадий ҳаётни Исо билан ўтказишимиз учун абадий ҳаёт инъомига миннатдорчилик билан рози бўлишимиз лозим. Шунда биз ўлганимиздан кейин осмонга олинишимизга ишонч ҳосил қилишимиз мумкин. (Бу ҳақда 10-бобда батафсил сўз юритилади.)

ОСМОНДА ХАЗИНА ТЎПЛАШ – БУ НИМА ДЕГАНИ?

Сизнинг ҳисоб рақамингиз ёки хонангизда бойликларингизни сақлаш учун алоҳида жой борми? Айтайлик, келажакда биронта жуда ҳам керакли нарсани (ўша нарса сиз учун муҳим аҳамиятга эга) сотиб олиш учун сиз пул йиғяпсиз. Сизда мақсад пайдо бўлганда, ҳаётингиз ана шу мақсад таъсирида ўзгаради. Агар сиз велосипед ёки фотоаппарат сотиб олиш учун пул йиғаётган бўлсангиз, мақсадингизга эришмагунингизча, бошқа бирон нарсага пул сарф қилмаслигингиз мумкин. Сиз пулни уйда сақлайсиз ёки банкда ўз ҳисоб рақамингизга қўясиз.

Сиз осмонда ҳам хазина йиғишингиз мумкинлигини билармидингиз? Исо айтади: «Бу дунёда ўзларингиз учун бойлик ғамламанглар. Ахир, бундай бойликни куя ейди, занг босади, ўғри тушиб ўғирлайди. Аксинча, ўзларингиз учун самода хазина йиғинглар. Бундай бойликни куя емайди, занг босмайди, ўғри ҳам ўғирлай олмайди» (Матто 6:19, 20).

Бу нима дегани? Кўпчилик одамлар имкон қадар кўп нарса сотиб олиш учун ишлайдилар. Биз ўлганимизда эса, ўзимиз билан осмонга ҳеч нарса олиб кетолмаймиз. Нимага? Мол-мулкимиз қадрсизми? Аммо Худо шуни истайдики, одамлар ўлимидан кейин қоладиган нарсалардан манфаатдор бўлсинлар.

Бу ҳаётдан ташқарида нима сақланиб қолади? Исо билан ва Уни севадиган бошқа одамлар билан яқинлигимиз абадий хазина бўлади. Ер юзида Худонинг ишларига ёрдам берганимизда ҳам осмонда хазина тўплаймиз.

Фақат ўзимиз учун ҳамма вақтимизни ва пулимизни сарф қилиш ўрнига, бошқалар учун нимадир қилганимизда, бу Худога маъқул келади. Биз қарияларга ёрдам беришимиз, камбағалларга пул беришимиз, хитойлик одамлар учун Муқаддас Китоб сотиб олишимиз ёки қамоқдаги одамларнинг фарзандларига Мавлуд совғалари ҳадя қилишимиз мумкин. Миссионерларга ҳам пул беришимиз мумкин, токи улар турли жойларга бориб, Худонинг Каломини одамларга етказсинлар. Шунингдек, Худонинг севгисини бошқа одамлар билан ўртоқлашиш учун истеъдодимиздан фойдалансак ҳам бўлади (масалан, қўшнилар ёки болалар учун Масиҳ ҳаётидан ҳикоя қиладиган кичик спектакл қўйиш мумкин). Агар биз бу ҳаракатларимизни Масиҳга бўлган севгимиз туфайли қилсак, бизни осмонда хазина кутади.

Шуни ёдингизда тутинг: Исо, ер юзида йиғилган хазиналарингизни куя еб, занг босади, деб айтган эди. Аммо осмонда йиғилган хазиналаримиз Худонинг қўлида сақланадими? Исо ҳақи, айтаманки,ҳозироқ заминдаги хазиналаримизни бошқалар билан бўлишсак, уларга берсак, осмонга олинганимизда бизни кутадиган хазинани йиғиб оламиз.

Демак, биз пул сарф қиладиган буюмлар абадий эмас экан, кўпроқ компьютерлар, мусиқа асбоблари, ўйинчоқлар сотиб олишимиз нодонлик экан. Чунки вақти келиб, барибир, улардан воз кечамиз (бу нарсалар бизни узоқ вақт бахтиёр қилмайди, оқибатда улар ё гаражда чанг босиб ётади ёки интернет-дўконларда арзонга сотилади). Бу нафақат тўғри, балки пул ва егуликларни муҳтожларга бериш – оқилона иш!

Биз пулларимизни жамоатхоналарга ва миссионерларгагина эмас, балки масиҳийлик жамиятларига ҳам беришимиз мумкин. Бу жамиятлар очларни боқади ёки сув тошқинидан, бўрондан ёки зилзиладан зарар кўрган одамларга ёрдам беради. Биз шундай қилишимизни Исо хоҳлайди ва бу ишларимиз учун У бизни мукофотлайди.

Оилавий экскурсиялар учун менинг бир таклифим бор. Бу таклифни сиз ота-онангиз билан муҳокама қилишингиз мумкин. Агар бу таклифимни маъқул топсангиз, ахлатхоналарга боринг. Кўнгилочар паркка қараганда, узоқ навбат кутмайсиз, кириш ҳам бепул! Бу экскурсиянинг қимматли томони шуки, сиз «хазиналар» уюмини кўрасиз. Бу «хазиналар» қачонлардир Мавлуд кунига ёки туғилган кунга совғалар сифатида берилган эди. Сиз одамлар юзлаб долларга сотиб олган буюмларни кўрасиз, бу буюмлар учун болалар аразлашиб қолганлар, оилаларда жанжаллар бўлган. Эҳтимол, қўл, оёқлари суғуриб олинган қўғирчоқларни, занг босган роботларни, электрон асбобларни ва ўйинчоқларни кўрарсиз. Булар ишдан чиққан, ҳамманинг эсидан чиқиб кетган. Сизнинг кўп буюмларингиз ана шу ахлатхоналарда бўлиши мумкин. Сиз қачонлардир, қанийди менинг шунақа ўйинчоқларим бўлса эди, деб истаган нарсаларингиз ахлатхоналарга келиб тушган бўлиши мумкин.Сиз буларни нима қилар эдингиз, абадий сақлаб қўйган бўлармидингиз?

Агар сиз Исога қулоқ солишни ўргансангиз ва осмонда хазина йиғмоқчи бўлсангиз, жавоб қизиқарли бўлади. Чунки агар хазинангиз осмонда бўлса, сиз ўша хазинага томон интилиб яшайсиз, ҳаётингизни хазинангиздан бебаҳра қолиб ўтказмайсиз. Осмонда хазинангиз қанча катта бўлса, сизда у ерга бориш истаги шунча кучли бўлади!

С новой стр.

2-БОБ

БИЗНИ ЎЛИМДАН КЕЙИН НИМА КУТАДИ?

Исо унга деди: -Сенга чинини айтайин, бугуноқ сен Мен билан бирга жаннатда бўласан.

Луқо 23:43

Шу пайтда ер титради, хушбўй ҳаво янада хушбўй бўлиб кетди, орқада нимадир ярқиради. Ҳамма ортига қайрилди. Тириан охирги бўлиб қайрилди, чунки у қўрқиб кетган эди. Унинг қалбидаги орзулар жуда улкан, ҳақиқий эди. Олтин Шер, Арслоннинг ўзи ўша ерда эдилар. Ҳамма унинг атрофида олдинги оёқларини қўйиб тиз чўккан, қўл-оёқларини ёллари билан яшириб олган эди. Арслон эса уларга тилини текизиб бошини орқага бурди. Кейин у Тирианга диққат назарини солди. У эса титраб, яқин келди, Шернинг оёқларини маҳкам қучоқлади, Шер уни ўпиб, шундай деди:

-Жуда зўр, Нарниянинг сўнгги шоҳи,охирги лаҳзаларда ҳам қатъият билан турибсан.

К. С. Льюис. Охирги жанг

С НОВОЙ СТР.

ЎЛИМДАН КЕЙИНОҚ БИЗ БИЛАН НИМА ЮЗ БЕРАДИ?

≪Ҳалқалар ҳукмдори: ҳалқалар биродарлиги≫ фильмининг охирида Сэмуайз Гэмджи чўкаётганда,у ёруғликни кўради. Кинода бу ёруғлик кимнингдир ўлимини англатади.Нима учун ёруғлик? Дарвоқе, клиник ўлимни бошидан кечирган айрим одамлар ҳам, ёруғликни кўрдим, деб тасдиқлайдилар.

.      Ўлим – сир, чунки одатда, одамлар, ҳаётнинг у томонида мана шу-мана шу нарсалар бор экан, деб айтиб бериш учун қайтиб келмайдилар. (Айтгандай, Лазар деган одам бўлган эди, Исо уни ўликдан тирилтириб, ҳаётган қайтарган эди; қаранг: Юҳанно 11))Аммо Муқаддас Китобда асло, Лазар ўлим ҳақида гапириб берди, деб айтилмайди.

Аммо биз Муқаддас Китобдан ниманидир билиб олишимиз мумкин. Маълум бўлишича, ўлимдан кейин ҳам биз вужудимизни тарк этмас эканмиз. Биз яшарканмиз, аммо бошқа жойда. Исонинг издошлари ҳам У билан бирга осмонга йўл оладилар.

Исо хочда жон берар экан, ёнидаги хочга михланган ўғрига шундай деди: ≪Сенга чинини айтайин, бугуноқ сен Мен билан бирга жаннатда бўласан≫ (Луқо 23:43). Табиийки, ўлимдан кейин ҳаёт борлигини Исо биларди.

Китобимнинг катта қисми келажакдаги осмон ҳақида ҳикоя қилади. У ерда биз Худо билан, Унга ишонганларнинг ҳаммаси билан абадий истиқомат қиламиз.Биз у ерга тирилишдан кейин ва мана шу ер ниҳоясига етганда йўл оламиз. «Тирилиш» деганда мен нимани назарда тутяпман? Исо иккинчи марта келганда (бу албатта юз беради!) Худога ишонганларнинг ва асрлар давомида ўлганларнинг ҳаммасига янги тана берилади. (Бу ҳақда 6-бобда батафсил сўз юритилади.)

Одатда, осмонга мурожаат этганимизда, осмон «янги ер»да биз Исо билан бирга истиқомат қиладиган келажакдаги осмон сифатида хаёлимизга келмайди.Кўпинча, мавжуд осмонни – масиҳийлар ўлимидан кейин борадиган жойни назарда тутамиз. Ота-онангиз: «Катта бувинг ҳозир осмонда» деб айтганларида, улар ҳозирда мавжуд бўлган осмонни назарда тутадилар.

Аммо ҳозирги мавжуд осмон охирги бекат эмас. Гарчи бу ажойиб жой бўлса ҳам, сизлар абадий ҳаёт кечирасизлар деб Худо ваъда берган жой учун яратилганмиз. Мен ўша осмон ҳақида бир неча марта эслаб ўтган бўлсам ҳам, келажакдаги абадий осмон қандай номланишига сиз, эҳтимол, шубҳа қилмасангиз керак. (Бу ҳақда 4-бобда батафсил сўз юритилади. )

КЕЛАЖАКДАГИ ОСМОН ҲОЗИРГИ МАВЖУД ОСМОНДАН НИМАСИ БИЛАН ФАРҚ ҚИЛАДИ?

Яхши савол. Ҳозирги осмонда фаришталар ва марҳумлар истиқомат қиладилар. Шуниунутмангки,бу ажойиб жой. Муқаддас Китоб, ўлиш ва Масиҳ билан бирга бўлиш – катта «ютуқ» (Флп. 1:21) деб айтади. Бу ҳаёт ер юзидагидан ҳам энг яхши ҳаётдир. Келажакдаги осмон, охир-оқибат, ҳозирда мавжуд осмон ва мавжуд ерда истиқомат қилаётган Худонинг одамлари учун маскан бўлиб қолади. Энг ажойиби шуки, Худо у ерда биз билан бўлади.

Исонинг ўн икки шогирдидан бири Юҳаннога келажакдаги осмон ҳақида ваҳий келган эди. У шундай деб айтади: «Шундан кейин мен янги бир осмон ва янги бир ерни кўрдим. Аввалги еру осмон ғойиб бўлган эди, денгиз ҳам энди йўқ эди... Мен тахтдан баланд бир овоз келганини эшитдим . Ўша овоз деди:

“Худонинг маскани инсонлар орасидадир!

У энди одамлар орасида яшайди,

Улар Худонинг халқи бўладилар.

Худонинг Ўзи улар билан бирга бўлади» (Ваҳий 21:1,3).

Кимдир, янги ерни осмон деб айтиш керак эмас, деб эътироз билдириши мумкин. Аммо «осмон» - Худо бизнинг уйимиз учун танлайдиган ҳар қандай махсус жой. Шунинг учун агарда Худо ўша махсус жойни янги осмон қилса, янги ер – осмон экани англашилади.

Худо Ўзининг энг мукаммал нияти ҳақида бизга «Худо бу режани Ўзи белгилаган вақтда тўла амалга ошириб, еру осмондаги бор мавжудотни Масиҳнинг ҳокимияти остига бирлаштиради» (Эфес. 1:10) деб айтади. Ҳар сафар “Сенинг Шоҳлигинг келсин, осмонда бўлгани каби, ерда ҳам Сенинг хоҳиш-ироданг бажо бўлсин”, деб ибодат қилганимизда, еру осмон бир бўладиган, бир-биридан ажралмайдиган кунни кутамиз.

Исо Ўзининг издоши бўлишни истаган ҳар бир одамга айтади: «Ким Мени севса, Менинг сўзимга амал қилади. Отам ҳам уни севади. Биз унинг олдига келиб, у билан бирга яшаймиз» (Юҳанно 14:23). Шунинг учун биз янги ерда Худо билан кечадиган ҳаётни кутамиз. Янги ер биз учун бегона бўлмайди. У бизнинг хонадонимиз бўлади. Бу заминда яхши кўрган нарсаларимиз, балки улардан ҳам яхшироғи ўша ерда бўлади.       Ахир, Худо ер юзидаги ҳаёт учун инсонларни яратган. Янги ер худди мана шу заминимизга жуда ўхшаган бўлади, баъзан бизнинг ҳаётимизда учраб турадиган ҳамма ёмон нарсалар бўлмайди.

      ОСМОН АСЛИДА ҚАЕРДА ЖОЙЛАШГАН?

Худо ҳақида ўйлаганингизда, сиз Уни осмонда деб тасаввур қиласизми? Кўпчиликнинг тасаввури шундай. Исо тирилгандан кейин осмонга йўл олганда, У осмонга чиққандан кейин кўздан ғойиб бўлди. Қандай ажойиб томоша!

Ўша осмон, одатда, ер юзида истиқомат қиладиган одамларга кўринмайди. Аммо тасаввуримиздаги дўстимиз – ёш боладан фарқли равишда, ўша осмон аслида мавжуд, биз эса ўша осмонни кўрмаймиз, холос.

Баъзан одамлар осмонни бирров кўришг улугуриб қоладилар. Исо тирилгандан кейин, Стефан деган одам Унинг издоши бўлди ва имони учун тошбўрон қилиб ўлдирилди. Шу ҳодиса юз бергандан кейин, Стефан осмонни кўрди: «Мана, мен осмон очилиб кетганини ва Худонинг ўнг томонида турган Инсон Ўғлини кўряпман!» (Ҳаворий. 7:56). У туш кўрмаётганди. У ҳақиқатан осмонни кўрган эди.

Осмон айнан қаерда жойлашганини биз ҳам билмаймиз. Улар коинотимизнинг бир қисми ёки бошқа ҳар қандай нарса бўлиши мумкин. Муқаддас Китоб бизга бу ҳақда бирон сўз айтмайди. (Бу – Худодан яна битта ажойиб кутилмаган янгилик.) Aгар сиз илмий фантастика китобини ўқиган ёки фильмини томоша қилган бўлсангиз, эҳтимол, “параллел фазолар” ҳақида биласиз. Гарчи улар албатта мавжуд бўлмаса ҳам, осмоннинг борлиги тамомила ҳақиқат. Балки, у бизнинг кўзларимиздан яширин, аммо баъзан намоён бўладиган қўшни коинотдир. Шуни биламизки, осмон қаерда бўлмасин, Исо –Унга ишониб, ҳозирда марҳум бўлган одамларнинг орасида. Агар биз Исони яхши кўрсак, бир кун келиб, биз ҳам ўша ерда бўламиз. Агар биз ўлмасимиздан олдин У ер юзига қайтиб келса, биз У билан йўлда учрашамиз.

АГАР БИЗ МАСИХ КЕЛГУНЧА ЎЛСАК, КЕЛАЖАКДАГИ ОСМОНДА БИЗНИНГ ТАНАМИЗ БЎЛАДИМИ?

Сиз, шубҳасиз, одамлар ўлганларидан кейин арвоҳга айланиб қолган фильмларни, теледастурларни кўргансиз, бу ҳақдаги китобларни ўқигансиз. Чарльз Диккенснинг “Мавлуд қўшиғи”да Эбенейзер Скрудж қандай қилиб ўзининг вафот этиб кетган шериги Джейкоб Марлининг арвоҳини, шунингдек, бошқа учта арвоҳни кўргани ҳикоя қилинади. Булар – ўтмиш йилларнинг Мавлуд байрами руҳи, ҳозирги Мавлуд байрами руҳи ва келажакдаги Мавлуд байрами руҳи. Нақадар даҳшатли тун!

Айрим одамлар, осмонда арвоҳлар ғиж-ғиж қайнайди, улар у ёқдан-бу ёққа учиб юради, деб ишонадилар. Аммо Муқаддас Китоб бизга шундай деб таълим бермайди. Ҳақиқат шундаки, инсон танага эга бўлмасдан, арвоҳ ёки руҳ бўлиши керак эмас. Худо илк инсон Одам атони яратганда, Худо унга тана берди. Худо Одам атога ҳаёт нафасини пуфлаганда, Худо унга жон ато қилди. Биз танага ёки жонга эга бўлмасдан, ҳақиқий инсон бўла олмаймиз.

Биз охирги мурданинг тирилишини кутгунимизча (ҳамма марҳумлар ҳаётга қайтадилар), Худо бизга вақтинчалик жисмоний қобиқ бериши мумкин. Шунда ҳаммага абадий янги тана ато қилинади. (Тасаввур қила олмаяпсизми? Безовталанманг. Худо ҳамма нарсани қила олади. Айнан Худо биз учун масъулдир.) Эсингиздами, ҳатто Исо тирилганда, Унинг танаси бор эди. Исо икки одам ҳақидаги – бой ва қашшоқ Лазар ҳақидаги масални (қаранг: Луқо 16:19-31) айтиб берди. Исо бойнинг чанқаганлиги, унинг тили ва Лазарнинг бармоғи ҳақида гапирган эди. Исо уларни шундай тасвирлайдики, гўё уларнинг жисмоний танаси бўлган эди. Шунга қарамасдан, бу – уларнинг тирилган танаси эмас эди.

Инсон ўлгандан кейин, унинг яна тирилиши сингари тушунча йўқ. Шу боис агар мавжуд осмонда бизнинг вақтинчалик жисмоний шаклимиз бор бўлса, яқин орада юз берадиган тирилишда тана алмашинуви ҳисобланмаслиги мумкин (аммо албатта юз бермайди). Исо ер юзига қайтиб келганда, Унинг одамлари яна ўз таналарига – абадий, соғлом ва кучли таналарига эга бўладилар.

Эслаш учун нима осон? Яхши нарсаларми ёки қўрқинчли нарсаларми? Шундай хотиралар борки, балки, сиз уларни сақлаб қолишни истарсиз, бошқаларини эса, аксинча, унутишни хоҳларсиз? (Масалан, юқори синфга ўтганимда, ўқишнинг биринчи кунини ҳозиргача хотирлайман: мен туртиниб кетиб, учта қизнинг нақ рўпарасида йиқилганман, қизлар эса менинг устимдан кулган эдилар.)

Муқаддас Китоб бизга айтишича, осмонда ер юзидаги ҳаётимизни эслаймиз. Ваҳий китобининг 6-бобида жафокашлар (Исога бўлган имони учун ўлдирилган одамлар) эсланади. Улар ўзларининг ҳаётидаги воқеаларни, жумладан, азоб-уқубат ва ўлимни ҳам, аниқ эслаганлар. Агар улар буни ёдда тутган бўлсалар, табиийки, уларнинг бошқа хотиралари ҳам бўлган. Аслида биз ҳозирги эслаганимиздан кўра, осмонда кўпроқ эслаймиз. Эҳтимол, Худо ва Унинг фаришталари ҳаётлигимизда бизга ёрдам берганларини кўрамиз, гарчи биз бу ёрдамни ўз вақтида англаб етмаган бўлсак ҳам.

Ер юзида азоб-уқубатлар тортган одамлар осмонда тасалли топадилар. Агар биз ҳеч қандай ёмон нарсаларни эсламаганимизда эди, бизга тасалли керак бўлмас эди!

Хотиралар ҳақида сўз юритиб, шуни айтмоқчиманки, осмондаги ҳар бир мукофот ер юзида Худога қилган хизматимизни эслатишга асос бўлади. Исо учта хизматкор ҳақидаги масални ҳикоя қилган эди: хўжайини сафарга кетаётиб, учала хизматкорига пул берибди. Хизматкорлар шу пулларни ишлатиб,хўжайини учун фойда келтиришлари керак экан (қаранг: Матто 25: 14-30). Хўжайин сафардан қайтиб келгандан кейин пулни ишлатиб фойда олганига қараб хизматкорларини мукофотлабди. Ана шу хўжайин сингари, биз вақтимизни ва истеъдодимизни қандай сарфлаганимизни Исо кузатиб туради ва қачонлардир тақдирлайди. Бизнинг севги ва эзгулик билан суғорилган солиҳ хатти-ҳаракатларимиз, шунингдек, Масиҳга хизматимиз унутилмайди. Бир кун келиб, нима учун мана шу ишларни қилганимизни эслашга ва изоҳлаб беришга мажбур бўламиз. Бу даҳшатли Қиёмат деб аталади, ҳаммамиз Худо олдида туриб, ўз хатти-ҳаракатларимиз учун жавоб берадиган вақт келади.

Исога имон келтирганлар безовталанмаса ҳам бўлади – улар Қиёмат кунида дўзахга тушмайдилар, чунки Исо биз учун хочда ўлиб, ўликдан тирилганда, осмонга олинишимиз учун рухсатномага тўлов тўлаган. Агар биз Исодан бу ҳақда сўрасак, Худо учун яшашимизга У ёрдам беради (қаранг: 1Юҳанно 1:9). Қиёмат куни нуқтаи назаридан биз ҳозир қилаётган танлов катта аҳамиятга эгалиги равшан бўлади. Мана шу алоҳида кунда ер юзида биз билан юз берган ҳамма яхши нарсалар ва воқеаларни эслаш истаги туғилади.

ЕР ЮЗИДА ҚАНДАЙ ВОҚЕА-ҲОДИСАЛАР ЮЗ БЕРАЁТГАНИНИ ОДАМЛАР ОСМОНДА КУЗАТИБ ТУРА ОЛАДИЛАРМИ?

Ҳа, осмонда одамлар ер юзида бўлаётган воқеа-ҳодисалар ҳақида айрим тасаввурларга эга бўладилар. Улар ҳамма нарсани билмасликлари ёки ҳамма нарсага эътибор беравермасликлари мумкин (масалан, укангизнинг ёки синглингизнинг ёстиғига билдирмай муз қўйганингиз сингари). Аммо Ваҳий 6-бобда жафокашлар шуни билардиларки, Худо ҳали уларнинг қотилларини ҳукм қилмади. Шунинг учун улар ер юзида юз бераётган бошқа нарсалар ҳақида ҳам билишлари мумкин.

Ҳеч бўлмаганда, улар ҳамма воқеа-ҳодисаларни кўрмасалар ҳам, ўша воқеалар ҳақида ҳикоя қилиб берадилар. Масалан, Бобил минораси қулаганда (ер юзида жамики ёвузликларнинг жонлантирилиши), фаришта ер юзини кўрсатиб, шундай дейди:

«Эй осмон, унинг ҳолидан шодлангин,

Эй Худонинг азизлари, хурсанд бўлинг,

Ҳаворийлару пайғамбарлар, севининг!

Зеро, Худо сизларни деб, Бобилни жазолади» (Ваҳий 18:20).

Мусо билан Илёс тоққа Исо билан бирга чиққанларида, улар: «Исонинг тез орада Қуддусга бориши ва у ерда Худонинг режасини амалга ошириб, оламдан ўтиши тўғрисида суҳбатлашаётган эдилар» (Луқо 9:31). Исо билан қандай ҳодиса юз беришини улар билардилар: У тез орада ўлиши керак. (Албатта, улар ер юзида Исо билан бўлган суҳбатни хотирлаб, осмонга қайтиб кетдилар.)

Ибронийлар. 12:1 да айтилишича, биз «имони бизга ибрат бўлиб хизмат қиладиган одамлар» томонидан қуршаб олинганмиз. Бу одамлар – ўлган ва ҳозирда осмонда Исонинг ёнидан жой олган имонлилардир. Улар осмондан бизни руҳлантираётгандай бўлиб туюлади. Осмонда истиқомат қиладиган Исо ер юзида, айниқса, Ўзининг одамлари билан юз бераётган ҳамма нарсани билади (қаранг: Ваҳий 2-3). Бу қандай яхши! Исо ҳаммасини билади, ҳаммасини кўриб туради, ҳаммасини назорат остида ушлаб туради, Уни қўққисдан кўриш мумкин эмас. Иккинчи томондан, бу шуни англатадики, биз миллион йил илгари қилган бирон ёмон ишни У ҳеч қачон эсламайди ва шундай деб айтмайди ҳам: «Агар Мен сенинг шундай ишлар қилганингни билганимда эди, ҳеч қачон сен осмонга олинишингга йўл қўймаган бўлардим!» Исо бизни ҳаётимизнинг энг ёмон лаҳзаларида кўрган эди, аммо шунга қарамай, У бизни, барибир, яхши кўради. У осмонда бўлиб, биз яхши томонга ўзгаришимизни назорат қилади. Биз ҳам айнан ана шунга интиламиз.

ОСМОНДА ОДАМЛАР БИЗ УЧУН ИБОДАТ ҚИЛАДИЛАРМИ?

Эҳтимол, аҳён-аҳёнда қилиб турсалар керак.

Худо ва Инсон бўлган Исо биз учун осмонда ибодат қилади (қаранг: Рим. 8:34). Шундай қилиб, биз учун жонини қурбон қилган лоақал битта Инсон бор, У осмонга олинган ва ҳозирда биз учун ибодат қиляпти.

Чамаси, У ёлғиз Ўзи эмас. Имони учун ҳалок бўлган жафокашлар, ер юзида Худонинг адолати қарор топсин, деб ибодат қиляптилар (қаранг: Ваҳий 6:9,10). Исога бўлган имонлари учун азоб чеккан масиҳийларга уларнинг ибодати ёрдам беряпти (уларнинг кўпчилиги дунё бўйлаб қамоқхоналарда ўтирибди).

Ер юзида юз бераётган воқеа-ҳодисалар учун одамлар осмонда ибодат қиляптиларми ёки йўқми – Муқаддас Китобда бу ҳақда аниқ бирон гап айтилмайди. Аммо ибодат қиладиган одам, моҳиятан, Худо билан гаплашади. Бу дегани – биз ҳозирда ибодат қилаётганимизга қараганда, осмонда кўпроқ ибодат қиламиз деганидир. Кам ибодат қилмаслигимиз аниқ.

            3-БОБ

ОСМОНДА ХУДОГА БИЗ ҚАНДАЙ МУНОСАБАТДА БЎЛАМИЗ?

Аммо мен биламан,

Менинг Халоскорим ҳаётдир,

Вақти келиб, У мени ҳимоя қилади.

Терим ириб кетган бўлса ҳам,

Мана шу танамда Худони кўраман.

Мен Уни ўз кўзларим билан кўраман,

Ҳа, мен кўраман, бошқа ҳеч ким эмас.

Юрагим орзиқиб кетяпти!

            Аюб 19:25-27

Арслонни сизга қандай тасвирлаб берсам экан?Буни на болалар, на сув қундузи қила олишлари мумкин эди. Улар ўзларини қандай тутишни, нимани гапиришни билмасдилар… Чунки улар Арслонга тўғридан-тўғри қараб кўрмоқчи бўлганларида, бунга журъат қила олмасликларини ҳис қилган эдилар. Улар фақат бир лаҳзакатта, нақ юракни тешиб ўтгудай олтин ёлни кўрдилар.

К. С. Льюис. ≪Шер, Афсунгар ва кийим-кечак шкафи≫ (12-боб)

Ниҳоят, опа-сингиллар Шерни кўрганларида дастлабки лаҳзаларда қилмоқчи бўлганларини қилдилар. Аммо унинг ижозатисиз улар ҳеч қачон бунга журъат қилмаган бўлардилар. Улар шернинг чиройли ёлларига муздай қўлларини қўйдилар ва силай бошладилар. Улар йўлнинг қолган қисмини ана шу тарзда босиб ўтдилар.

К. С. Льюис. ≪ Шер, Афсунгар ва кийим-кечак шкафи≫ (14-боб)

БИЗ ХУДОНИ РОСТАКАМИГА КЎРАМИЗМИ?

Ўзингиз кўпроқ кўришни хоҳлаган одамингиз ҳақида ўйланг. Ўша одам ким? Сиз ёқтирадиган қўшиқчими, ёзувчими ёки спортчими? Ўзингиз яшайдиган маҳалладан кўчиб кетган яхши дўстингизми? Оилангизнинг вафот этган аъзосими?

Кўпчилик масиҳийлар, биз Исо билан вақт ўтказишни истар эдик, деб жавоб берган бўлардилар. Улар ўзларини яратган, улар учун қурбон бўлган ва осмонда яшаш имкониятини яратган, уларни бошқаларга қараганда кўпроқ яхши кўрадиган Нажоткорни кўришни истаган бўлардилар.

Тоғдаги ваъзида Исо шундай деган эди: «Покдил бўлганлар бахтлидир, чунки улар Худони кўрадилар» (Матто 5:8). Шундай, биз Худони кўрамиз. Исо эса яна шундай дейди: «Худо руҳдир» (Луқо 4:24). У Ота Худо танага эга эмаслигини назарда тутган эди. Аммо Исонинг – Худо Ўғлининг танаси бор. Чунки Исо – Худонинг тажассумидир, Исони кўрган – Худони кўрган демакдир.

Эски Аҳд пайғамбари Ишаёда Эгамизнинг ваҳийси бор эди. «Шоҳ Уззиё вафот этган йил мен юқорига юксалган Раббийнинг тахтда ўтирганини кўрдим. Унинг либосининг этаклари Маъбадни тўлдирган эди» (Ишаё 6:1). Ана ўша тахтда буюк ва қудратли Худо ўтирганини Ишаё биларди. У: «Э, бу Худо-ку!» деб айтишига ҳожат йўқ эди.

Биз Ишаёни, худди Нарниядаги болалар сингари, айблай олмаймиз, чунки одатда одамлар Худони кўра олмайдилар. Ҳатто фариштанинг шарпаси ҳам одамни қўрқитади (қаранг: Дониёр 10:7-10). Эҳтимол, Ишаё Худонинг Мусога айтган қуйидаги сўзларини эслаган бўлса керак: «Лекин Менинг юзимни кўра олмайсан. Мени кўрган одам тирик қолмайди» (Чиқиш 33:20). Аммо Худо Ўзини Ишаё кўришига ижозат берди. Осмонда ҳам Худони кўришимизга бизга имкон берилади (қаранг: Ваҳий 22:3,4).

Биз Худо билан қанча кўп вақт ўтказсак, биз Уни шунчалик кўп биламиз. У, шубҳасиз, бутун коинотда энг ажойиб Инсон. (Биз қачонлардир китобларда ўқиган ёки билган ажойиб одамларни айнан у яратган.) Сиз Худога беришингиз мумкин бўлган саволларҳақида ўйлаб кўринг! Сиз рўйхат тайёрлаб қўйдингизми? Мен тайёрлаб қўйганман!

Сиз Исони яхши билишингиз биланоқ, Сиз кунни бирга ўтказмоқчи бўлган одамлар рўйхатининг энг юқорисида У жой олади. Спорт ёки кино юлдузлари билан учрашсангиз, жуда зўр бўларди-ю аммо улар кўп ўтмай жонингизга тегади. Лекин Исо билан ҳеч қачон шундай бўлмайди. Муҳими, Исо билан бирга бўлишингизни кутишингиз керак эмас. Унинг Каломини (Муқаддас Китобни) ўқиётганингизда, сиз ҳар доим У билан биргасиз. Исога ибодат қилинг, У ҳар доим ёнингизда бўлгани учун Унга шукрона айтинг.

      «АБАДИЙ ҲАЁТ» НИМА ДЕГАНИ?

Баъзан бизга вақт ҳеч охирига етмаётгандай туюлаверади: мактабни битиришингизга (айниқса, ўқишнинг охирги кунида) ярим соат вақт қолганда, ёки бутун синф олдида нутқ сўзлашингиз керак бўлганда, ё оила билан кечки овқат тановул қилаётиб, бошқалар овқатни ҳали еб тугатиб бўлмасдан, ширинликни кутаётганингизда ва ҳ. Аммо шунақаси ҳам бўладики, сиз вақтни чўзишни истаб қоласиз, масалан, оилангиз билан чанғида учишни ўрганаётганингизда ёки сизнинг командангиз ўйинда ютаётганда, ё яхши кўрган одамингиз сизни бағрига босганда. Фақат бу воқеаларнинг биронтаси абадий давом эта олмайди. Абадий ҳаёт эса тўхтовсиз давом этаверади. Акс ҳолда у «абадий ҳаёт» деб номланмаган бўларди.

Исо шундай деб айтган эди: «Зеро, Худо оламни шунчалик севдики, Ўзининг ягона Ўғлини берди. Токи Унга ишонганлардан биронтаси ҳалок бўлмасин, балки абадий ҳаётга эга бўлсин» (Юҳанно 3:16). Абадий ҳаёт Исога ишонганларга ваъда қилинган. «Бу қанақаси бўлиши мумкин, - деб сўрайсиз сиз. – Ахир, ҳамма ҳам қачонлардир ўлади-ку». Тўғри. Аммо ўлим –ҳаёт йўлимизнинг охири эмас. Исо, қачонлардир сизлар Мен билан бирга абадий яшайсизлар, деб ваъда берган эди. Бу дегани – биз ўлимдан кейин ҳам яшаймиз деганидир.

Бу ваъданинг исботи сифатида бизда Муқаддас Руҳ бор. Исо шогирдларига, Менга ишонганларнинг ҳаммасига Муқаддас Руҳ келади ва уларнинг юракларига ўрнашиб қолади, деган эди. (Менинг сўзларимга ишониб қолишингиз етарли эмас, Юҳанно 14:15–7, 26ни ўқинг.) Эфес. 1:13,14да Худонинг сўзлари исботи бизга берилади: «... Худо Ўзи ваъда қилган Муқаддас Руҳни сизларга бериб, Унга тегишли эканлигингизни кўрсатди. Келажакда оладиган қут–баракаларимизга кафил сифатида бизга Муқаддас Руҳ берилган. Ҳа, Худо бизни қутқариб, Ўзига халқ қилиб олгани учун бизда Муқаддас Руҳ бор. Шуларнинг ҳаммаси Худога шон–шуҳрат келтиради». Абадий ҳаёт – Худодан олган меросимиз. Абадий ҳаёт – ҳеч қачон тугамайдиган тирикликдан каттароқ нарса. Шодликка тўла арзирли ҳаёт – шу.

«Юлдузли йўл: Авлодлар» фильмида Гайнан капитан Пикарга Нексус деган жой ҳақида гапиради: ≪Шодликнинг ичида нима борлиги аҳамиятсиз. Агар шодлик нимаси биландир сезилиб турадиган нарса бўлганда эди, унга, худди адёлга ўрангандай ўраниш мумкин бўлар эди≫.

      ХУДОГА БИЗ ҚАНДАЙ САЖДА ҚИЛАМИЗ?

«Сажда қилмоқ» ўзи нимани билдиради? Мадҳия айтишними? Жамоатга боришними? Худога сажда қилиш айрим одамларга зерикарли туюлади, аммо улар баъзан сажда қиладилар, чунки шундай қилиш керак, деб биладилар.Худо қанчалар ажойиб эканини улар ё унутиб қўядилар ёки ҳақиқатан билмайдилар. Улар осмондаги ҳаётни жамоатдаги узундан-узоқ хизмат, деб ўйлайдилар. Сиз ҳам шундай деб ўйлаган эдингиз, тўғрими?

Сиз кун бўйи маҳтал бўлиб кутишингиз мумкин, фақат ўша донғи чиққан одамни кўрсангиз бўлди. Агар ўша донғи чиққан одам тез орада маҳаллий супермаркетда ёки китоб дўконида пайдо бўлишини билсангиз, сизни ҳеч ким у ерга судраб олиб бормайди, сиз ўша одамни кўрмоқчисиз, холос. Сиз уни кўрганингизда, нима дейсиз? Эҳтимол, шу мазмундаги гапни айтсангиз керак: «Мана, ниҳоят! Сизни кўрганимдан жуда хурсандман!» Балки, ўзингизни ҳаяжонга солган унинг қирраларини санаб кетасиз: унинг китобини, теннисдаги маҳоратини, охирги фильмида келгиндилар армиясининг генерали ролини…

Аммо асабийлашсангиз, ўзингиз учратган машҳур одам ҳақида ёқимли сўз айтишга ҳеч ким сизни мажбур қилмайди. Худди шу сингари, осмонда ҳам ҳеч ким сизга шундай деб таклиф қилмайди: «Худо ҳақида бирон яхши гаплардан айтинг». Бу сизнинг табиий истагингиз бўлади, буни бажариш ўзингизга ҳам ёқимли бўлади. Сажда қилиш – Худодан миннатдорлигингизни ифода этиш демакдир.

Кимгадир сажда қилиш – осмонда биз шуғулланишимизга қараганда ягона бўлиб туюлиши мумкин. Бунга, «ҳа» деб ҳам, «йўқ, ундай эмас», деб айтиш ҳам мумкин. «Йўқ» деб айтишимизга сабаб шуки, Муқаддас Китобда, сизлар ҳар хил нарсалар билан – ейиш, ишлаш, дам олиш, ўқиш ва ҳ. лар билан шуғулланасизлар, деб айтилади. «Ҳа» деб айтишимизга сабаб шуки, биз қиладиганларнинг ҳаммаси Худога мафтун бўлганимизни гавдалантиради.

Сажда қилиш ҳамду сано ва ибодатдан кўра кўпроқ нарсани ўз ичига олади. Бизга шундай амр берилган: «Ҳамиша хурсанд бўлиб юринглар. .. Тинмай ибодат қилинглар. .. Ҳар қандай шароитда ҳам Худога шукр қилинглар...»(1Салоника. 5:16-18). Биз шуни биламизки, ҳаётимизда турли ишлар билан – иш, дам олиш, дўстлар билан учрашув ва ҳ.лар билан шуғулланишимизни Худо тартибга солади. Албатта, агар биз хурсанд бўлсак, ибодат қиламиз ва ҳар доим шукрона айтамиз. Ҳатто одатдаги ишлар билан шуғулланганимизда ҳам Худога сажда қилишимиз керак. Осмонда ҳам айнан шундай қиламиз.

НИМА УЧУН ХУДО БИЗГА ОСМОНДА ХИЗМАТ ҚИЛИШНИ ИСТАЙДИ?

Исо қандай қилиб Ўз шогирдларининг оёқларини ювганини ўқиганмисиз (қаранг: Юҳанно 13)? Ўзларининг бошлиғи ва ҳурматга сазовор Устозлари хизматкорнинг ишларини қилаётганидан шогирдлар ҳайратга тушган эдилар. Айниқса, Исо шундай ишлар қилишини Бутрус ақлига сиғдиролмади. Аммо Исо Ўз дўстларининг оёқларини, юваман, деб талаб қилиб туриб олди.

Исо яна шундай деган эди: «Хўжайин келганда ҳушёр турган хизматкорлар бахтлидир! Сизларга чинини айтай: хўжайин белини боғлаб, хизматкорларини дастурхонга ўтқазади ва уларга ўзи хизмат қилади» (Луқо 12:37).

Тасаввур қилинг: Исо сизга хизмат қилмоқда.Ахир, сизнинг хонадонингизда тушлик тайёрлаётган президентдан кўра бу яхши-ку! Биз бу ҳақда ўйлаб бир қарорга келгунимизча, ақлдан озиб қолган бўлардик.Наҳотки Яратувчи бизнинг хизматкоримиз бўлса? Ана, холос! Аммо бу қарорга биз келган эмасмиз, балки Худо шундай қарорга келган! Ҳаммамиз Ундан миннатдормиз. Биз Ундан қарздормиз. Аммо Исонинг бизга, яъни Ўзининг хизматкорларига хизмат қилиши ҳақида Худо томонидан қабул қилинган қарорини рад қилиш учун бу баҳона эмас. Исо биз учун жон фидо қилганда, бизга хизмат ҳам қилди. Исонинг Ўзи шундай деган эди:≪ Ахир, Инсон Ўғли ҳам Ўзига хизмат қилдириш учун эмас, балки Ўзи бошқаларга хизмат қилиш ва Ўз жонини фидо қилиб, кўпларни озод қилиш учун келган≫ (Матто 20:28).

Худо, худди Ўз фарзандларини яхши кўрадиган ота сингари, уларга ёрдам беришни истайди, Худо Ўзидаги ҳамма нарсани ҳар доим биз учун беради. Нимага? Чунки У бизни севади ва бу ҳаётда Унги бўлган садоқатимиз ва хизматимиз учун Ўзининг абадий миннатдорчилигини ифодалашни истайди. Бу – Худонинг марҳаматига сазовор эканимизни англатадими? Албатта, йўқ. Худонинг марҳамати, таърифланишига кўра, биз олишга лойиқ бўлмаганнарсадир. Акс ҳолда, марҳамат ана шундай деб номланмаган бўларди!

Бизнинг Шоҳимиз қандайдир тарзда Ўзининг севгиси сабабли, бизни шоҳ қилиб, Ўзи хизматкор бўлди! Эътибор беринг: У Ўзининг бошқа хизматкорларига, уларга (яъни бизга) хизмат қил, деб шунчаки буюриб қолмайди. Унинг Ўзи хизмат қилади. Шунинг учун биз жамоатда куйлайдиган марҳамат «Худонинг марҳамати» деб аталади. Бу ҳақда ўйлаб кўринг. Худонинг бизга бўлган севгисидан кўра ажойиб нарса йўқ!

Ахир, Уни кундан-кун кучлироқ севишга шу бир сабаб эмасми?!

С новой стр.

4-БОБ

ЯНГИ ЕР НИМА ДЕГАНИ?

У ҚАНДАЙ БЎЛАДИ?

Шундан кейин мен янги бир осмон ва янги бир ерни кўрдим. Аввалги еру осмон ғойиб бўлган эди, денгиз ҳам энди йўқ эди... Мен тахтдан баланд бир овоз келганини эшитдим. Ўша овоз деди:

“Худонинг маскани инсонлар орасидадир!

У энди одамлар орасида яшайди,

Улар Худонинг халқи бўладилар.

Худонинг Ўзи улар билан бирга бўлади.

Тахтда ўтирган Зот шундай деди: “Мана, Мен ҳаммасини янги қилиб яратяпман!” Кейин У менга деди: “Буларни ёзиб қўй. Ахир, бу сўзлар ишончли ва тўғридир!”

Ваҳий. 21:1, 3, 5

Адолат тикланади — Арслон пайдо бўлади.

У ўкиради — чорасизлик устидан ғолиб келади.

У ириллаб тишларининг оқини кўрсатганда,

Қиш қисқара бошлайди.

Ёлларини у силкитганда,

Бизга баҳорни қайтариб олиб келади.

К. С. Льюис. ≪Шер, Афсунгар ва кийим-кечак шкафи≫

ХУДО ЕРНИ ЙЎҚ ҚИЛИБ, УНИ ЯНА ҚАЙТАДАН ЯРАТМОҚЧИМИ?

Айрим одамлар учун ерни йўқ қилиш — илмий фантастикага тегишли деб қаралади.Аммо Исонинг ўн икки шогирдидан бири Бутрус кунларнинг бирида аслида нима юз бериши ҳақида ёзган эди:≪Аслида, Раббимиз Исо, ўғри келгандай, ногаҳон келиб қолади. Ўша куни осмон гувиллаб ёниб, ғойиб бўлади, самовий жисмлар олов тафтидан куйиб кетади, шунда ер ва унда қилинган ҳар бир иш очиқдан–очиқ ошкор бўлиб, ҳукм этилади≫ (2 Бутрус 3:10).

Жуда қўрқинчли эшитилади-а. Шундайми? (Аммо сиз Исога имон келтирган бўлсангиз, эркин нафас олиб, хотиржам бўлаверинг. Чунки «қиёмат» янги, ҳаяжонли ва абадий ҳаётнинг ғоят зўр бошланиши билан бир пайтда содир бўлади.)

Айрим Муқаддас Китоб тадқиқотчиларининг ҳисоблашича, ер тамомила йўқ қилинади ва кейин тамомила бошқатдан яратилади. Аммо Муқаддас Китоб бизга таълим берадики, ер маълум вақт вайрон бўлади ва кейин тикланади. Худо ўша ердан янги ер қилади. Янгиси олдингиларидан тамомила яхши бўлади!

Нуҳ пайғамбар даврида юз берган тўфонни эсланг. Ер худди вайрон бўлиб кетгандай туюлган эди. Аслида эса олдингидай қолган. Ер яшашда давом этаверган.

Танамиз ўлишини, аммо Худо уни тирилтириб, яхшилашини Муқаддас Китобдан биламиз. Худди шу сингари, ер ҳам ҳалок бўлади, Худо эса уни яхшилаб, яна қайтаради. Мана шу ер янги ер бўлади.

Ернинг келажакдаги ўзгаришларини капалак қурти ўзгаришлари билан қиёсласангиз бўлади. Сизга маълум бўлганидай, энг асосий ўзгариш капалак қуртида юз беради: у пиллага ўралади, кейин янги яратиқ – капалак бўлиб учиб чиқади. Капалак қурти энди яшай олмади. У ўша-ўша, аммо қиёфаси ўзгарган.Ҳақиқий ва узоқ давом этган ўзгариш. Гарчи ўзгаришни ортга буриш мумкин бўлса ҳам, капалак яна қуртга айлана олмайди (унинг ўзи ҳам истамаса керак). Худди шунга ўхшаб, янги ер ҳеч қачон олдингисидай бўлмайди.

Худо янги ернинг шаклини ясаганда, биз У билан бирга янги ерда истиқомат қиламиз. Исо дурадгор эканини эсланг. Дурадгорлар янги нарсалар ясайдилар, эскиларини тузатадилар. Бизнинг ер вайрон бўлган. Гуноҳ оқибатида еримиз мукаммалликдан узоқлашган. Аммо Исо, худди бизни тузатмоқчи бўлгандай, ерни ҳам тузатмоқчи. Биз ўша-ўша, аммо янгиланган одамлар, лекин янги ерда истиқомат қиладиган одамлар бўламиз.

Жуда мароқли-а, шундайми?

ЯНГИ ЕР БИЗНИНГ ИЛК ДАВРДА ЯРАТИЛГАН ЕРИМИЗГА ЎХШАГАН БЎЛАДИМИ?

Сиз қачонлардир энг чиройли жойни кўрганмисиз ёки кўришни орзу қилганмисиз? Нимага ўша жой сизга чиройли бўлиб туюлади? Эҳтимол, қачонлардир мавжуд бўлган Адан боғи энг гўзал жой бўлгандир? Худо яратган илк одамлар шу ерда яшаган, зилзила, урушлар, қашшоқлик, жиноятчилик бу ерда бўлмаган. Биз ўша офатларнинг бўлмаганини фақат тасаввур қила оламиз, холос.

Ер юзидаги энг ажойиб жой – Катта водий, Альп тоғлари, Амазониянинг тропик ўрмонлари, Танзаниядаги Серенгети миллий парки (бу паркда шерлар ўкириб юради) – янги ер қандай бўлгани тўғрисида озгина тасаввур беради, холос.

Ота-онангиз Шукроналик куни тушликда байрам дастурхонида бир бўлак курка товуғи гўштидан тановул қилишга ёки шўрвасидан ичишга ижозат берганлари қандай яхши. Албатта, очликни қондиришингиз учун бу етарли эмас. Аммо таом жуда мазали бўлганини тасаввур қилишингизга шуниси ҳам кифоя қилади-ку!

Биз бутун ҳаётимизда, гарчи биз буни англаб етмасак ҳам, янги ер ҳақида, абадий осмон ҳақида орзу қиламиз. Биз сувнинг, гулларнинг, ҳайвонларнинг, эркак ва аёлларнинг ёки болаларнинг гўзаллигини кўрганимизда, осмон қандай бўлишини аниқ тасаввур қиламиз, холос.

Янги ер Адан боғига ўхшашини, ҳатто ундан ҳам аълороқ бўлишини кутишингиз керак. Муқаддас Китобда айнан шу нарса ваъда қилинган:

«Мана, Мен, Эгангиз, Қуддусга тасалли бераман,

Унинг барча вайроналарига тасалли бераман.

Унинг саҳросини Адан боғига айлантираман,

Унинг чўлини Менинг боғимдай қиламан.

У ерда шодлик, севинч бўлади,

Шукроналик, қўшиқ садоси янграйди.» (Ишаё 51:3).

ЯНГИ ЕРДА КАТТА ВОДИЙ СИНГАРИ ЖОЙЛАР БЎЛАДИМИ?

Сиз қачонлардир қайтадан тикланган уйни, машинани ёки суратни кўрганмисиз? Уй ва машиналарни ҳар куни тиклай оладилар. Ҳатто ўтган асрлардаги машҳур рассомлар чизган суратлар ҳам реставрация қилинади. Баъзан рассомлар ёки рассомлар гуруҳи суратларни тозалаб (агар зарурат бўлса), эски суратнинг хиралашган рангини тиклаш учун янги бўёқлардан фойдаланадилар. Гарчи сурат ўша-ўша бўлса ҳам, янгидай кўринади.

Худди биз янги танамизда ўзимиз қолганимиздай, янги ер ҳам ўша ер бўлиб қолаверади. Шунинг учун тахмин қилиш мумкинки, янги ерда осмон зангори, ўт-ўланлар – кўм-кўк бўлади. Луиз кўли (Альберта, Канада) Луиз янги кўли бўлади.

«Охирги жанг» китобида болалар Нарниядан (бу осмон эканини улар ҳали билмайдилар) Арслоннинг мамлакатига кирар эканлар, нафақат Нарниянинг таниш қиёфасини, балки ернинг ҳам таниш қиёфасини кўрадилар. Бирдан Питер айтади: «Бу Англия! Ўша уй. Профессор Керканинг эски уйи, бизнинг ҳамма саргузаштларимиз шу ердан бошланган эди-ку!»

Уйни бузиб ташланганини Эдмунд унга эслатади. Кейин шундай дейди: ≪Шунақа бўлган эди. Аммо ҳозир сизлар Англияга Англиянинг ичидан туриб қараяпсизлар. Ҳақиқий Англия — ҳақиқий Нарниянинг ўзи.Ўша Англиянинг ичида ҳамма нарса яхши сақланибди».

Кейин Питер, Эдмунд ва Люси қўлларини силтаб, бақирдилар, уларнинг нафаси тиқилиб қолди, чунки улар водийда сайр қилиб юрган ота-оналарини кўрган эдилар.

Биз турли-туман одамларни учратамиз, кўплаб янги жойларни кўрамиз, шунингдек, таниш одамларни учратиб қоламиз, таниш жойларга дуч келамиз. Чунки тирилган севимли ерда тирилган суюкли одамлар билан бўламиз.

Муқаддас Китобда айтилганларга таяниб, мен ўйлайманки, нарсаларни аслида қандай бўлса, ўшандай ҳолатда кўрамиз, аксинча биз нарсаларни кўриб турганимиздай эмас.Янги ерда биронта яхши нарса йўқ қилинмайди. Мана шу заминимизда ўзимиз яхши кўрган ҳамма нарса биз билан янги шаклда ё у ёки бу шаклда бўлади. Биз буни англашимиз биланоқ ўзимиз кўрган ёки кўрмоқчи бўлган ажойиб жойларни тарк этишдан ачинмаймиз. Нимага? Чунки биз уларни янги ерда кўрамиз, улар қачонлардир кўрган еримиздагиданяхшироқ бўлади.

            ЯНГИ ҚУДДУС ҚАНДАЙ БЎЛАДИ?

Ўзингиз қачонлардир яхши кўрган энг чиройли шаҳарни айтинг. Кимдир Британия Колумбиясидаги Виктория шаҳрини, бошқа баъзилар кўплаб ажойиб парклари бор Саваннани (Жоржия штатида), Олтин дарвоза кўпригибор Сан-Франциско (Калифорния штати)ни айтиши мумкин. Шунингдек, Лондон ёки Шанхай ё бўлмаса Париж. ё Флоренцияни айтадиганлар ҳам кўп. Бу шаҳарларнинг ҳаммаси ҳам ажойиб. (Менга, масалан, ўзим туғилиб ўсган Портленд (Орегон штатида)ни севиш насиб этган, ҳозир ҳам шу шаҳар ёнгинасида яшайман).

Аммо одамлар қачонлардир кўрадиган энг чиройли шаҳар янги Қуддус бўлади. Сиз, балки, якшанба мактаблари дарсларида ёки Муқаддас Китоб дарсларида эски Қуддуснинг тасвирини кўрган бўлсангиз керак. Лекин янги Қуддус янги ердаги шаҳарларнинг пойтахти – қачонлардир мавжуд бўлган энг катта шаҳар бўлади.

Ҳаворий Юҳанно бу шаҳарни қуйидагича тасвирлайди: «Шаҳар девори яшма тошидан қурилганди. Шаҳарнинг ўзи эса шишадай тиниқ, соф олтиндан эди. Шаҳар деворларининг пойдеворлари турли қимматбаҳо тошлар билан безатилган эди» (Ваҳий 21:18,19).Юҳанно яна,ўн икки дарвоза ўн икки марвариддан иборат эди - ҳар бир дарвоза битта марвариддан ясалган эди, деб ёзади(21-оят). Ўзингиз тасаввур қилиб кўринг: бу қанчалар ҳайратомуз ҳодиса! У ерда бутун инсоният тарихида тўпланган бойликдан ҳам кўра кўпроқ бойлик бўлади. Ҳамма шаҳарга қараб. ундан завқ олади. Ҳеч ким, шаҳар меники бўлиши керак, деб курашмайди. Биз ҳамма нарсани ҳамма билан бўлишганимиздан хурсанд бўламиз.

Фаришталар Юҳаннога, янги Қуддуснинг узунлиги, эни ва бўйи «ўн икки минг ўқ отими»* бўлади, деб хабар бердилар

** Ўқ отими —ўлчов бирлиги, бир ўқ отими 185 метрга тўғри келади. Янги Қуддуснинг ҳажми узунасига, энига ва бўйига 2220 км.ни ташкил қилади. —Таржимон изоҳи.

(қаранг: Ваҳий 21:15,16). Америка Қўшма Штатлари ўртасида бу ҳажмдаги шаҳар Канададан Мексикагача, Аппалачи тоғларидан Калифорния чегараларигача чўзилади! Баландлиги ҳам шунча! У ҳақиқатан ҳам улкан шаҳар! Аҳолининг кўпайиб кетиши ҳақида асло қайғурмаслигимиз керак!

Янги ерда бошқа кўплаб шаҳарлар бўлади. Исо, Менинг Шоҳлигимда баъзилар бешта шаҳарга, баъзилар ўнта шаҳарга ҳокимлик қилади, деб айтган эди (қаранг: Луқо 19:17-19).

Аммо биронта шаҳар ҳам буюк пойтахтга ўхшамайди. Шаҳарнинг шоҳкўчасида Худонинг ва Унинг Ўғли, Шаҳаншоҳ Исо Масиҳнинг тахти бўлади (қаранг: Ваҳий 22:1-3).

            ҲАЁТ ДАРЁСИ НИМА?

Айтинг-чи, қаттиқ чанқаганингизда, нима ичасиз? ≪Жўрттага сўраяпсизми?≫ — деб сўрашингиз мумкин. Йўқ, асло жўрттага эмас. Жавобингиз, албатта, “сув” бўлади. (Ҳақиқатан ҳам, кўп ҳолларда биз сув ичишни истаймиз.) Янги Қуддусда кўп сув бўлади, бу сув ҳаёт дарёси бўйлаб оқади.

Юҳанно буни қуйидагича тасвирлайди: ≪ Фаришта менга биллурдай тиниқ, ҳаётбахш сувлар дарёсини кўрсатди. Бу дарё Худонинг ва Қўзининг тахтидан чиқиб, шаҳар кўчаси бўйлаб оқаётган эди...≫ (Ваҳий 22:1, 2). Нима учун янги Қуддусда сув шунчалик катта аҳамиятга эга? Чунки шаҳар – инсон ҳаётининг маркази, сув – шу ҳаётнинг муҳим қисми бўлади.

Арвоҳларга сув керак эмас, ундаги инсон танаси эса бунга муҳтождир. Чанқоқликни бошдан кечириш нима эканини ҳаммамиз биламиз. Аммо Муқаддас Китоб даврида яшаган одамлар сувнинг қадри ҳақида кўпроқ билганлар. Ахир, улар қуруқ иқлимда яшаганлар-да.

Дарё — чучук сувнинг энг яхши манбаи. Нимага? Чунки дарё суви доим ҳаракатда ва шу сабабдан тозаланади. Миссисипи ёки Колорадо дарёларини эсланг.

Ҳаёт дарёсининг шаҳар бўйлаб ҳар томонга оқадиган кўп тармоқлари бўлиши мумкин. Дарё бўйига чўнқайганларича, валақлашиб, кулишиб дарё сувидан ичаётган одамларни тасаввур қилиб кўринг. Эҳтимол, Венеция аҳолиси қилгани сингари, биз ҳам қайиқда шаҳар бўйлаб сузишимиз мумкин.

      ҲАЁТ ДАРАХТИ НИМА?

Сиз яхши кўрган дарахт қайси? Сизни ўша дарахт ҳаяжонга солганми? Айрим одамлар минг йиллардан бери ўсадиган баланд қизил дарахтларни, улкан қарағайларни ва сарв дарахтларини кўрганларида, ҳайратланадилар.

Муқаддас Китобда иккита ажойиб дарахт ўсгани ҳақида хабар берилади. Муқаддас Китобда тасвирланган ҳаёт дарахти ва яхшилик ҳамда ёмонликни билиш дарахти ёдингиздами? (Агар ёдингизда бўлмаса, Ибтидо 2:9, 15–7ни ўқинг.) Иккинчи дарахтда – яхшилик ва ёмонликни билиш дарахтида мевалар етилди, аммо Худо бу мевалардан тановул қилишни Одам ато ва Момо Ҳавога таъқиқлади. Барибир, улар мевалардан едилар.

Биринчи дарахт – ҳаёт дарахти Адан боғида ўсган эди, ҳозир эса осмонда жойлашган (қаранг: Ваҳий 2:7). Бир кун келиб, бу дарахт янги ерга кўчирилади. Бу дарахт келгусида қандай кўринишга эга бўлиши ҳақида Юҳаннога ваҳий келган эди: «Дарёнинг иккала қирғоғида ҳам ҳаёт дарахти бор эди. Бу дарахт йилда ўн икки марта, ҳар ой ҳосил беради. Дарахтнинг барглари халқларга шифо бахш этади» (Ваҳий 22:2).

Одам ато билан Момо Ҳаво гуноҳ қилганларидан кейин, Худо уларга ҳаёт дарахти мевасидан истеъмол қилишни таъқиқлади

(Ибтидо 3:22, 23). Агар улар бу дарахтнинг мевасидан еганларида эди, ҳеч қачон ўлмайдиган, абадий яшайдиган бўлиб қолар эдилар. «Бунинг нимаси ёмон?» деб сўрайсиз сиз. Бу шуни билдирадики, улар тамомила Худодан узоқда яшардилар, итоатсизликлари оқибатида Унга яқинлашишга лаёқатсиз бўлардилар.

Кўряпсизми, Худо шунчалик муқаддаски, Ўзининг иштирокида гуноҳни бошқага ўтказа олмайди:≪ Сенинг кўзларинг шу қадар покизаки, Сен ёвузликка қараб туролмайсан. Ҳақсизликка чидай олмайсан...≫ (Ҳаваққуқ 1:13).

Итоатсизлик Эски Аҳд даврида, кўпинча, ўлимга олиб келарди. Шунинг учун Исроил халқи ҳайвонларни қурбонликка олиб келарди. Бутун инсониятнинг гуноҳлари учун ўлган Масиҳ - Ёғ суртилган келгунча, шундай бўлиб қолди.

Исо Ўзининг Самовий Отаси Худога ҳеч қачон итоатсизлик қилмади. Шундай қилиб, Унинг хочдаги ўлими энг мукаммал қурбонлик бўлди ва бошқа қурбонлик келтирилишига чек қўйди.

Яна ҳаёт дарахтига қайтамиз. Шуниси афзалки, бу дарахтнинг мевасидан тановул қилиб ва баргларидан бирон мақсадда фойдаланиб, кун бўйи қувват олиш ва ҳар қандай иллатлардан бир умрга огоҳ бўлиш мумкин. Унинг баргларидан, бошқа ўсимликлар сингари (масалан, алоэ сингари), дори сифатида фойдаланиш мумкин. Тўғри, бизнинг тасаввуримиздаги дори эмас. Ахир, Худо, янги ерда оғриқ ҳам, хасталик ҳам бўлмайди, деб ваъда берган эди.

≪Худо уларнинг кўзидаги ҳар бир томчи ёшни артиб қўяди.

Энди ўлим мавжуд бўлмайди,

Ҳеч ким қайғурмайди, йиғламайди, азоб чекмайди.

Зеро, аввалгилар ўтиб кетди≫ (Ваҳий. 21:4).

ЯНГИ ЕРДА ЯНА НИМА ЯХШИ БЎЛАДИ?

Компьютер ўйинларининг янги версиясини олганингизда, буниси олдингисидан яхшироқ бўлади, деб умид қиласиз. Тўғрими?

Сиз «энг яхши графика» ёки «саргузаштларга бой» сингари ёзувни кўришга умид қилиб, сабрсизлик билан қутини қарайсиз.

Ҳеч шубҳа йўқки, «Ер – 2,0 версияси» қандай янги имкониятларга эга, деган савол берилиши табиий. Айниқса, «Ер -1,0» дастлаб қанчалик ажойиб бўлишига қарамасдан, тамомила гуноҳ вируси билан зарарланганини ҳисобга оласиз. Ҳаёт дарёси ва ҳаёт дарахти – фақат биз янги ерда кўрадиган гўзал нарсаларнинг бир жуфти, холос. Чунки у ҳамон ер бўлар экан, биз унда ўрмонларни, шаршараларни, дарёларни ва ҳ.ларни кўришимиз мумкин.

Юҳанно янги ерни тавсифлаб, «баланд ва буюк тоғ» (Ваҳий 21:10) ҳақида сўз юритади. Шундай қилиб, янги ерда энг камида битта тоғ бўлади. Демак, янги ер, барибир, ер бўлар экан, унда, ҳозирги заминимиздаги каби, юзлаб ёки минглаб тоғлар бўлишини кутиш керак. Тўғрими?

Танамиз ҳозиргисидан кўра яхши бўлар экан, янги ернинг табиий мўъжизалари, ҳозирги кўриб турганимиздан кўра, янада мафтункор бўлади.

ЯНГИ ЕРДА ВАҚТ ОЛДИНГА ЮРАДИМИ?

Кўп одамлар, янги ерда вақт тушунчаси бўлмайди, деб ҳисоблайдилар. Улар Бутруснинг қуйидаги гапига асосланадилар:

≪Эй азизларим, Раббимиз Исонинг назарида бир кун минг йил ва минг йил бир кун кабидир, буни доим инобатга олинглар≫ (2 Бутрус 3:8).

Эътибор беринг: у≪Раббимиз назарида≫ деб айтади,≪инсоният назарида≫ деб эмас. Нимага?Чунки Худо ҳар доим мавжуд бўлган (У чегарасиз ёки у чексиз). Аммо бизда ибтидо бор ва биз интиҳомиз. Худо ҳар доим Яратувчи, биз эса яратиқлармиз. Биз замон ва маконда истиқомат қилишимиз учун, Худо бизни жисмоний ва руҳий мавжудот қилди.

Кўп одамлар «энди вақт бўлмайди» деган иборани эслайдилар ва буни Муқаддас Китобдан, деб ўйлайдилар. Аслида эса бу сўзлар эски мадҳиядан. Муқаддас Китобнинг кўп ўринларида, осмонда вақт тушунчаси мавжуд, деб айтилади:

•Бизга ≪…осмон ярим соатча сукунатда қолди” (Ваҳий 8:1), деб айтилган.

•Осмонда истиқомат қилувчилар, гуноҳкорлар тавба қилганларида хурсанд бўлишлари учун, ердаги воқеаларни кузатиб турадилар (қаранг: Луқо 15:7).

•Осмондаги одамлар Раббийдан «қачонгача» деб сўрадилар. Уларга шундай деб айтилган:≪Қисқа бир муддат дам олиб туринглар≫

(Ваҳий 6:10, 11). Бу сўзлар вақтнинг давомийлигини кўрсатади.

•Осмонда истиқомат қиладиганлар куйлаяптилар (қаранг: Ваҳий 5:9–13); осмонда мусиқа асбобларига бошқа ишоралар ҳам бор.

Ритм, сурат, тўхтам — мусиқанинг ўзаро боғланган зарурий компонентларидир. Айрим ноталарянада узун чўзилади. Қўшиқлар бошланиб, тугайди. Бу вақтнинг чўзилганини кўрсатади.

(Ўқитувчингиздан, мусиқа вақтсиз ҳам мавжуд бўлиши мумкинми, деб сўраб кўринг.)

•Янги ерда ҳаёт дарахти бўлиб, у ≪ ҳар ой ҳосил беради≫

(Ваҳий 22:2). Ой — вақт бирлигидир.

Биз осмонда мулоқот қилганимизда, суҳбатимизнинг ибтидоси, ўртаси ва интиҳоси бўлади. Ҳамма сўзларни бир вақтнинг ўзида айтиш мумкин эмас! (Бу жуда ғалати бўлган бўларди!) Албатта, биз осмонда вақтни ҳис қиламиз.

Айрим одамларни абадий ҳаёт асабийлаштиради ёки қўрқитади.Чексиз чўзилиб бораверадиган вақт ғояси уларни безовта қилади. Мана шунинг учун ҳам биз чарчаймиз, зерикамиз. Табиийки, агар вақт тўхтовсиз узайиб бораверадиган бўлса, бизга зерикарли бўлаётгандай туюлади. Аммо бизни абадий ҳаёт билан қўрқитишга мажбур қиладиган нарса йўқолиб кетади. Биз Раббий билан бирга бўлишимиз биланоқ, янги улуғвор коинотда У ҳақда Унинг Ўзидан билишимиздан жуда хурсанд бўламиз.

Вақт ҳар доим бизнинг душманимиз эмас, балки дўстимиздир. Биз вақтни тўхтатишни (масалан, биз оиламиз ва дўстларимиз билан пицца еб, хурсандчилик қилиб ўтирганимизда) ёки тезлатишни (масалан, онангиз телефонда ким биландир гаплашаётганда, сиз унга зудлик билан савол беришингизга тўғри келиб қолди) истамаймиз. Биз зерикмаймиз, яхши кўрган ишимизни қолдиришимизга ҳеч ҳам тўғри келмайди. Осмонда вақт тўғри, ўз оқими билан бораверади, вақт бизга худди тўхтаб қолгандай ёки тезлаб кетгандай туюлмайди.

                  5-БОБ

.

            ҲАММАНИ КИМ БОШҚАРАДИ?

Аммо Худойи Таолонинг азиз одамлари шоҳликни қабул қилиб, унга то абад эга бўладилар.

Дониёр 7:18

Ўша ерда - Кэр-Паравелда тўртта тахт турибди. Бизда эса қадимги замонлардан бери шундай ривоят бор: ана шу тўртта тахтга Одам ато билан Момо Ҳавонинг икки ўғли ва икки қизи ўтирса, нафақат Оқ Афсунгарнинг шоҳлиги, балки унинг ўзи ҳам йўқ бўлади.

.

К. С. Льюис. Шер, Афсунгар ва кийим-кечак шкафи»

\

            ЯНГИ ЕРНИ КИМ БОШҚАРАДИ?

Сиз қачонлардир президент бўлиш учун номзодингизни қўйишни ўйлаганмисиз? Балки, синфга яхши староста бўлишни ёки битирув оқшомида энг олдинги бола бўлишни ният қилгандирсиз? Тасаввур қилинг: Худо сиз учун янги ерда раҳбарлик лавозимини тайёрлаб қўйган. Бир кун келиб бутун шаҳарни айнан сиз бошқаришингизни У истаган бўлиши мумкин.

Қачонлардир Исо коинотнинг мутлақ ҳукмдори бўлади.

≪...Ҳамма нарса Масиҳга тобе қилдирилгандан кейин, Ўғил ҳам Ўзига ҳамма нарсани тобе қилдирган Худога тобе бўлади...≫ (1 Кор. 15:28). Кейин Худо янги ерни бошқариш учун одамларнинг зиммасига масъулият юклайди (қаранг: Ваҳий 22:5).

Худо оламни яратган қадим замонда, одамлар ерни бошқарсин, деб қарор қилди: ≪Худо инсонларга марҳамат қилиб, айтди: - Ували–жували бўлинглар, ер юзини тўлдириб, итоат эттиринглар, денгиздаги балиқлар устидан, осмондаги қушлару ер юзида яшовчи ҳар турли жониворлар устидан ҳукмронлик қилинглар≫ (Ибтидо 1:28).

Инсоният шоҳлиги бошланади ва Исо инсоният шоҳлигининг абадий ўрнини босадиган янги Шоҳликни ўрнатгандан кейин, инсоният шоҳлиги барҳам топади.

Мен ва хотиним Нэнси Лондонда «Шер, Афсунгар ва кийим-кечак шкафи» фильмининг халқаро премьерасида қатнашишга муяссар бўлган эдик. Премьера қиролнинг Альберт-холлида бўлган эди. Ёп-ёруғ олов ёнди, сунъий қор ёғди, ҳамма ёққа телекамералар қўйилган эди. Актёрлардан ва актрисалардан дастхат олиш учун одамлар ёпирилиб келарди. Сал кейинроқ биз режиссёр, продюсер ва суратга олиш гуруҳининг айрим аъзолари билан суратга олиш майдончасида учрашдик. Биз фильмнинг фонар устуни қаршисида (Нэнси – Оқ Афсунгарнинг тахтида)ўтириб, шарқ ширинликлари тановул қилаётган эдик. (Аммо ҳеч қандай афсунгарлик йўқ эди, акс ҳолда ширинликларни кўпроқ тановул қилишга истагимизни қўзғатган бўларди.). Хурсандчилик жуда авжида эди.

Фильм бошланишидан олдин унутилмас воқеа юз берди. шаҳзода Чарльз Уэльс, унинг хотини Камилла, Корнуэль хоним биздан бир неча қадам нарида қироллик оила аъзолари ўтирадиган жойга бориб ўтирдилар. Трубачилар уларнинг келганини эълон қилдилар. Ҳамма уларга ҳурматини ифода қилиш учун ўринларидан туриб, уларга томон қарадилар.

Биз ўтиришимиз биланоқ, чироқ ўчиб, фильм бошланди. Фильм менда Исо – ҳақиқий Шоҳ, ҳеч хато қилмайдиган, ҳамма жойда ҳозиру нозир, ҳақиқий завқланишга ва садоқатга хизмат қиладиган монарх, деган тасаввур қолдирган эди.

Арслон — Нарниянинг шаҳаншоҳи. Шаҳаншоҳ —Питерни, Эдмундни, Сьюзенни ва Люсини ўз шоҳлигида шоҳ ва маликалар қилади. Нима учун? К. С. Льюис бу ғояни тўғридан-тўғри Муқаддас Китобдан олади. Айнан шуни Шоҳаншоҳ Исо қилади: У бизни шоҳ ва маликалар қилади, токи биз янги ерда Унинг Шоҳлигини бошқарайлик.

Исо шундай деб даъват қилади: ≪Эй Отамнинг баракасини олганлар, келинглар! Шоҳликни мерос қилиб олинглар! Бу шоҳлик олам яратилгандаёқ сизлар учун тайёрлаб қўйилган...≫ (Матто 25:34). Дарвоқе, бизни қандай мерос кутяпти? Исо айтади: ≪Камтарин бўлганлар бахтлидир,

Чунки улар ер юзига эга бўладилар≫ (Матто 5:5).

Демак, биз Нарниянинг болалари сингари, Шоҳнинг вакилларимиз. Сиз К. С. Льюиснинг ≪Кумуш курси≫китобини ўқиганмисиз? Бу китобда илон – аслида у афсунгар – шаҳзода Рилианга қасам ичтиради. У эса Нарния шаҳзодаси эканини унутиб қўяди. Худди шу сингари, биз Шоҳнинг фарзандлари эканимизни, Шоҳ бизни Ўз шоҳлигини бошқариш учун тайинлаганини ўзимиз билишимизни шайтон истамайди. (Такрорлаб айтаман: биз – Унинг вакилларимиз.)

      БИЗ УЗОҚ БОШҚАРАМИЗМИ?

Худо Ўз Шоҳлигини янги ерда биз билан бўлишади, аммо Унинг шоҳлиги узоқ давом этадими? Худо пайғамбар Дониёрга шундай жавоб беради:≪...Худойи Таолонинг азиз одамлари шоҳликни қабул қилиб, унга то абад эга бўладилар≫ (Дониёр 7:18). Ҳа, биз тоабад ҳукмдор бўлиб қолаверамиз.

≪Нарния йилномалари≫да шундай баён қилинади: ≪Бир кун шоҳ ва малика бўласан ва тоабад шоҳ ва малика бўлиб қолаверасан≫. Биз ҳам айнан ўша гапни айта оламиз:≪Бир кун янги ерда шоҳ ва малика бўласан ва тоабад шоҳ ёки малика бўлиб қолаверасан≫.

Биз ўзимиз сингари одамлар билан бирга ҳукм қиламиз. Шунингдек, фаришталар билан бирга ҳам:≪ Худонинг азизлари дунёни ва... ҳатто фаришталарни ҳам ҳукм қилишини наҳотки сизлар билмасангиз?!≫ (1 Кор. 6:2–3).

Худо Одам ато билан Момо Ҳавога амр берганидай, биз ҳайвонларни ҳам ҳукм қиламиз ( қаранг: Ибтидо 1–2). Аммо бизни ким бошқаради? Бошқа одамлар бошқаради. Ҳар қандай мамлакатда битта одам кўп одамлар учун жавоб беради. Булар, ўз навбатида, бошқа одамлар учун жавоб беради.

Гуноҳ – ҳамон муаммо бўлиб турган бизнинг заминда, нима қилишимиз кераклигини бизга ўргатадиган ака-укамизга ёки опа-сингилларимизга ғазабимизни сочишимиз мумкин. Осмонда бизни бошқарадиганлар бизни ташвишлантирмайди. У ерда такаббурлик, ғазаб ёки ҳар қандай нотўғри хулқ-атвор бўлмайди. Ҳозирда ҳам биз Худога қандайдир тарзда хизмат қилишимиз мумкин. Сиз жамоатингизнинг кичик аъзоларига ёрдам беришингиз мумкин. Ёки илтимосларни кутмасдан, масалан, кимдир ҳаётий қийинчиликларга дуч келганда, уни қўллаб-қувватлаб, яхши ишлар қилишингиз мумкин. Худога ҳозир хизмат қилаётган одам янги ерда ҳам Унга хизмат қилади. Муқаддас Китобда айтилишича, итоаткор хизматкор юксалади, ҳаммани назорат қилишга уринадиган одам эса ўз ҳокимиятидан маҳрум бўлади. Ўзини бошқалардан муҳимроқ деб ҳисоблайдиган одам ерга урилади. Камтар бўлган эса ҳурматга сазовор бўлади (қаранг: Луқо 14:11).

Ҳозирги заминда биз баъзан, бошқаларга хизмат қилиш даҳшатли ҳодиса, деб ўйлаймиз. (Майли, тан олаверинг: кўпинча шундай ўйлаймиз.) Аммо янги ерда бунақаси бўлмайди. Ҳатто ҳозирда Исони шарафлаб, Унга хизмат қилишдан мамнун бўламиз. Қандай қилиб? Исони биринчи ўринга, бошқаларни иккинчи ва учинчи ўринга қўйиб: «Ҳеч бир ишни худбин ниятда қилманг, шуҳратпараст бўлманг, аксинча камтарлик билан бошқаларни ўзингиздан баландроқ кўринг» (Флп.2:3). Бунга ўзимиз ўргана олмаймиз. Аммо Исога, ёрдам бер, деб илтимос қилишимиз мумкин. (Нимага ҳозироқ Ундан шуни сўрамаймиз?!)

      ХУДО ЯНГИ ОЛАМЛАРНИ ЯРАТАДИМИ?

Аввало, тарих сабоқларига мурожаат этайлик. (Бу кўп вақтни олмайди.). Сиз қачонлардир Александр Македонский ҳақида эшитганмисиз? Бу одам ҳақиқатан тарихда ўтган, милоддан олдинги 356-323 йилларда яшаган. У ёшлигидаёқ ҳаммага маълум бўлган ерларни ва Форс империясини эгаллашга қарор қилган эди. У шафқатсиз, аммо қатъиятли одам эди. Лекин эртами ё кечми, жаҳонгир босиб олиш учун бошқа оламларни яратмаса, у босиб олиши учун ҳеч нарса қолмайди. Шунга қарамай, у ўзини… қандай айтсам бўлади… худо деб ҳисоблаган эди. (Кечир мени Александр, сени худо деб кичик ҳарф билан ёзганим учун. Бироқ ҳақиқий Худонинг ҳар доим иши бор ва ҳар доим Унинг иши бўлади.) Александр ўттиз уч ёшида вафот этди. Худо учун катта ёш эмас… Исо ҳам ўттиз уч ёшида ўлган эди, аммо У ўликдан тирилди, чунки У Худодир! Исо ҳаётга қайтди ва ҳеч қачон энди ўлмайди. Ҳеч ким бунақасини қила олмаган.

Ота Худо Ўзининг Ўғли – Нажоткор ҳақида шундай деган эди:

«Довуднинг тахтида

Унинг ҳукмронлиги ортиб бораверади.

Тинчлик то абад ҳукм суради» (Ишаё 9:7).

Бу дегани – Унинг Шоҳлиги чегаралари бўлмайди деганидир.Унинг ҳукмронлиги тоабад ортиб боргани шуни кўрсатадики, Яратувчи Худо Ўз Шоҳлигини кенгайтириш учун янги оламларни яратиши мумкин.

Худо — ҳақиқий мусаввир, мусаввир эса яратишни яхши кўради. Худо оламни яратди ва шундан кейин ҳам Ўз ишини ташламади. Исо айтган эди: ≪ Менинг Отам шу кунгача Ўз ишини қилиб келяпти, Мен ҳам Ўз ишимни қиляпман≫ (Юҳанно 5:17). Исо қилган ишларни, У қилаётган ишларни биз тасаввур қила олмаймиз.

Агар Худо янги нарсаларни яратса, У, эҳтимол, Ўз ижоди устидан бошқариш ҳокимиятини бизга беради.Шунда нима билан шуғулланишимиз, қаерга боришимиз ва ким билан кўришишимиз янада аниқлашади. Ўзимизга хурсандчилик келтирадиган, Худони – Яратувчи ва Отани мамнун қиладиганишларни қиламиз.

6-БОБ

ОСМОНДАГИ ҲАЁТИМИЗ НИМАГА ЎХШАГАН БЎЛАДИ?

Менга ҳаёт сўқмоғини Ўзинг кўрсатасан,

Ҳузурингда шодлик мени қамраб олади,

Менга боқий ҳузур–ҳаловатни Сен берасан.

Забур 15:11

Ҳар ким ўзига ёққан мевани узиб олди, шу сонияда ҳамма орқага сурилди. Бу мевалар шундай чиройли эдики, ҳамма: «Бу мен учун эмас… ишончим комилки, биз буларни узмаслигимиз керак».

— Ҳаммаси жойида, — деди Питер. —Ҳаммамиз қандай ҳиссиётларни бошимиздан кечираётганимизни билиб турибмиз, тамомила билиб турибмиз — биз бекорга қўрқяпмиз. Менимча, биз ҳамма нарса рухсат берилган мамлакатга тушиб қолдик.

К. С. Льюис. ≪Охирги жанг≫

БИЗ ОСМОНДА ФАРИШТА БЎЛИБ ҚОЛАМИЗМИ?

Кўпчилик, осмон – фаришталар истиқомат қиладиган маскан, деб тахмин қиладилар. Улар, осмонга олинганларнинг ҳаммаси лира ва доира оладилар, булутларда ўтирадилар, деб эшитганлар.

Айрим одамлар, биз фаришталарга айланиб кетамиз, деб ишонадилар. Чунки улар Исонинг қуйидаги сўзларини нотўғри талқин қилган эдилар: ≪ Ўликлар тирилганда уйланмайдилар, эрга ҳам тегмайдилар, балки бамисоли осмондаги фаришталардай бўладилар≫ (Матто 22:30). Исо, фаришталар уйланмайдилар, эрга ҳам тегмайдилар, деб айтган, холос. У, одамлар фариштага айланиб қоладилар, ёки бошқа бирон жиҳати билан фаришталарга ўхшайдилар, деб айтмади, фақат никоҳ масаласини айтди, холос.

Шунинг учун саволга жавобни такрорлаймиз: биз фаришталар бўлиб қоламизми? – Йўқ. Сиз осмонда истиқомат қилганингизда, инсонлигингизча қолаверасиз. Фаришталар ҳам, инсонлар ҳам – онгли мавжудотлар, улар Худога хизмат қилиш учун яратилган. Худо ҳаётимизни шоду хуррамликка тўлдиради. Аммо барибир, инсонлар ва фаришталар бир-бирларидан жуда ҳам фарқ қиладилар. Худо – Яратувчи, У турли-туманликни яхши кўради. (Биз яшаб турган оламдаги рангларнинг, гулларнинг ва ҳайвонот зотининг мўллигига қаранг.)У ҳамма онгли мавжудотларни бир хил қилиб яратади. (Шундай, У ҳатто иккита қор учқунини ёки бармоқ изларини бир хил қилиб яратмайди!) Фаришталар ўзига хос индивидуал хусусиятларига, тарихига ва хотираларига эга мавжудотлар ҳисобланадилар. Уларнинг исмлари бор, масалан, Микоил, Жаброил… Худонинг раҳбарлиги остида улар бизга ер юзида хизмат қиладилар. Фаришта Микоил Худога хизмат қилади, бошқа фаришталар эса Микоилга хизмат қилади. Осмонда инсон зоти фаришталар устидан туради (қаранг: 1Кор. 6:2,3). Бу яхши эмасми?!

БИЗДА ҲИС-ТУЙҒУЛАР БЎЛАДИМИ? БИЗ ТУЙҒУЛАРИМИЗНИ ИФОДАЛАЙ ОЛАМИЗМИ?

Сиз қандай ўйлайсиз: Худо йиғлайдими, куладими? Муқаддас Китобда айтилишича, Худо қониқиш ҳосил қилади, севади, кулади, лаззатланади, шунингдек, ғазабланади, рашк қилади ва хафа бўлади. Исо Ўзининг дўсти Лазар ўлимидан кейин «Исонинг кўзларидан дув–дув ёш оқди». (Юҳанно 11:35 —Муқаддас Китобдаги энг қисқа оят). Шогирдлар Исонинг ҳузурига болалар киришларига ижозат бермаганларидан кейин, Унинг қаттиқ жаҳли чиқди (қаранг: Марк 10:14).

Биз Худонинг тимсолида Унга ўхшатиб яратилганмиз. Шунинг учун биз ҳиссиётларимизни, худди Худоники сингари, ифодалай оламиз. Шу маънода ҳамма нарса осмонда ҳам илгаригидай қолаверишини кутиш керак.

Ер юзида ҳис-туйғуларимиз бизни баъзан қўрқинчли ишлар қилишга ундайди. Шунинг учун кўп одамлар бундан азоб чекадилар. Масалан, ғазаб бошқа одамга азоб-уқубат келтириши мумкин ёки бизнинг бошқа ҳис-туйғуларимиз биронтасининг дилига озор етказиши мумкин. Осмонда бизнинг ҳис-туйғуларимиз ўзимизга ёки бошқа одамларга зарар етказиши мумкин, деб хавотирланмаслигимиз керак. Атрофдагиларнинг ҳис-туйғулари дилимизни оғритмасдан, бир-биримизни севайлик.

ЎЗИМИЗ ИСТАГАН НАРСАНИ ҚИЛИШИМИЗ УЧУН БИЗГА ИЖОЗАТ БЕРИЛГАНМИ?

Сиз бирон нарсани жуда қаттиқ истаганингизда, сизга айтишганми«Йўқ, мумкин эмас, чунки бу сен учун ёмон » деб? Масалан, сиз кечки овқат ўрнига 16 порция музқаймоқни емоқчи бўлдингиз. Ёки кечқурун уй вазифасини тайёрлаш ўрнига, вақтингизни видеоўйинга бағишладингиз. Осмонда ҳам бизнинг истакларимиз кўп бўлади, аммо биз истайдиганларнинг ҳаммаси яхшиликка бўлади. Бизнинг истакларимиз Худони мамнун қилади. Дунёдаги ҳамма нарса тўғри, чекланмаган бўлади.

Онангиз, отангиз ёки тоғангиз Зикриё кабоб ёки грилда товуқ пиширмоқчи. Сиз гўшт ёки товуқ гўштининг жизиллаган овозини эшитиб, тушликни сабрсизлик билан кутишингизни улар истайдилар. Бизнинг хоҳиш-истакларимизни ва ўзимизда бўлишини истаган нарсаларни айнан Худо яратган. Худо бизга тайёрлайдиган нарсаларга орзуманд бўлганимизда, У мамнун бўлади. Худо бизга ваъда қилган совғаларни кутиб, хурсанд бўлганимизда, У ҳам биздан хурсанд бўлади.

Шуниси ажойибки, ерда биз курашишимизга тўғри келадиган васвасалар осмонда бўлмайди. Биз ортиқча истеъмол қилиб ёки оч қолиб, овқатдан лаззатланишимиз мумкин, бошқаларнинг ҳис-туйғуларини эса қўзғата олмаймиз.

Исо келгандан кейин (шу китобнинг 4-бобига қаранг) янги ерда нима қилишимиз кераклиги ва нима қилмоқчи эканлигимиз ўртасида энди фарқ бўлмайди.

БИЗ ИЛГАРИГИ ОДАМЛАР БЎЛИБ ҚОЛАВЕРАМИЗМИ?

Жуда зўр янгилик! Сиз ўз-ўзидан осмонда бўласиз. Шу ҳақда ўйлаб кўринг. Тирилган Исо бошқа биров бўлиб қолмади, ўша Исо бўлиб қолаверди. У шогирдларига шундай деган эди: ≪Қўлларимга ва оёқларимга қаранглар, бу Мен Ўзимман...≫(Луқо 24:39). Исо шахсан Тома билан Бутрусга мурожаат этган эди, чунки улар ҳақида Исо кўп нарсаларни биларди. Исо тирилгандан кейин бир ҳафта ўтгач, Тома Уни кўрганда: «Сиз Раббимсиз, Худойимсиз!» (Юҳанно 20:28) деди. У ўша Исо билан –устози бўлган Исо билан гаплашаётганини билди. Исо хочда жон бергунга қадар, У Томанинг ҳам устози бўлган эди. Юҳанно бошқа шогирдлар билан балиқ овлаётганда, у Исони денгиз бўйида кўриб, айтган эди: ≪ Бу Раббимиз Исо–ку!≫ (Юҳанно 21:7). У шуни назарда тутган эди:≪У ҳақиқатан ўзимиз билган Исо≫.

Бизнинг якка хусусиятимиз сақланади, ҳаётимиз тарихи янги ерда давом этади. Шунинг учун сиз дўстларингизни ва оилангизни биласиз. Улар эса сизни билишади. Аммо энг муҳими – Исо сизни билади, сиз эса Уни билиб оласиз.

Бу яна шуни англатади: сиз эркаклигингизча (агар ер юзида эркак зотидан бўлган бўлсангиз) ёки аёллигингизча (агар ер юзида аёл зотидан бўлган бўлсангиз) қоласиз. Гарчи кўпчилик одамлар, осмонда жинсий фарқлар бўлмайди, деб ҳисобласалар ҳам, Муқаддас Китобда бу ҳақда айтилмаган. Одамлар Исога қараб, У илгаригидай эркаклигича қолганини, асло аёл кишига айланиб қолмаганини билдилар.

БИЗНИНГ ЯНГИ ТАНАМИЗ ҚАНДАЙ БЎЛАДИ?

Сиз қачонлардир бошқача қиёфада кўринишни истаганмисиз? Эҳтимол, акангиз сингари баланд бўйли бўлишни, ёки сочингиз дўстингизнинг сочи рангига ўхшашини истаганмисиз? Балки, бошқалар уддасидан чиқадиган ишни амалга оширишни орзу қилгандирсиз.Мактабда бошқа болалар футбол ўйнаганлари сингари, «Мен ҳам ана шу болалардай футбол ўйнай олганимда эди, ўзимни бахтиёр ҳис қилган бўлардим», деб ўйлагандирсиз.

Исо ер юзига иккинчи марта келгандан кейин янги ер учун янги танамиз бўлади. Бу тана тасаввур қилганимиздан кўра яхшироқ бўлади! Ҳар ҳолда, илк гуноҳ оқибатида ер юзига Адан боғига келган лаънатдан озод бўлади. ≪Лаънат деган нарса у ерда қолмайди...≫ (Ваҳий 22:3).

Лаънат Худонинг ижоди гўзаллигини йўқ қилди, аниқроғи, гўзалликни бизнинг кўзларимиздан яширди. Демак, лаънат бўлмаганда, ҳамма ва Худо яратган жамики ижод ажойиб бўлади. Бу гўзалликни кўришимизга ҳеч нарса ҳалақит бермайди. Хасталиклар, майиб-мажруҳлар, ҳатто териаллергияси ҳам бўлмайди.

Бизнинг танамиз чиройли бўлади, аммо фильмлардаги ва рекламалардаги сингари тиражи кўпайтирилган сунъий гўзаллик бўлмайди.Масалан, ҳозирда айрим мамлакатларда озғинлик – хасталик, дўмбоқ қиёфа – кучлилик ва соғломлик белгиси ҳисобланади. Аммо осмонда ҳеч ким ҳеч қачон биронтаси ҳақида, у бадбашара экан, ёки ғалати экан, деб ўйламайди.

Агар биз Одам ато билан Момо Ҳавони Адан боғидаги ҳолатида кўрганимизда эди, нафасимиз ичимизга тушиб кетган бўларди. Агарда улар Адан боғидан чиққанларидан кейин бир аср ўтгач, бизни, ҳатто машҳур гимнастикачиларни ва киноюлдузларни кўрганларида эди, қаттиқхижолатда қолган ва бизга ҳамдардлик билдирган бўлардилар.

Бизнинг ҳамма ҳавас қиладиган танамиз қандай кўринишда бўлишига Худо қарор қилади. Ҳаммамиз бир хил бўлармиканмиз, деб ўйлашга ҳеч қандай сабаб йўқ. Аммо теримиз рангига кўра эмас, балки бўйимиз ва оғирлигимизга кўра ҳар хил бўламиз. Эҳтимол, баландбўйли одамлар баланд таналарда тириладилар, паст бўйлилар пастлигича қоладилар. Ким билади…Ахир, Худо – Яратувчи, Мусаввир, турли-туманликни Кашф қилувчи. Худо бизни яратгани бўйича кўрганимизда, ниҳоятда бахтли бўламиз, деб тўлиқ ишонч ҳосил қилишимиз мумкин (қолаверса, биз ўзимизни ҳозир ҳам шундай ҳис қилишимиз керак). Биз қадди-қоматимиз билан ўта фахрлана олмаймиз ва қомати бизга ўхшамаганларга паст назар билан қарамаймиз. Аммо биз ҳеч қачон ўзимиздан уялмаймиз. Ойнага қараб, бошқа сочлар, кўзлар, қулоқлар ёки тишлар ҳақида орзу қилмаймиз. Кўринишимиз яхши бўлиши учун ўзимиз устимизда тиришиб ишлашимизга тўғри келмайди, чунки Худо бизни тоабад чиройли қилиб яратади, биз бунга асло куч сарфлашимиз керак эмас.

БИЗ ЯНГИ ТАНАМИЗДА УЧИБ, АЖОЙИБ ИШЛАР ҚИЛА ОЛАМИЗМИ?

Агар сизда ғайритабиий қобилият бўлганда (масалан, энг зўр қаҳрамонлар сингари) эди, яна нималар қилишни истаган бўлардингиз? Кимдир қушдай учишни истаган бўларди, кимдир тоғларни ошиб ўтган бўларди, кимдир эса ниндзя (қадимги жанг санъатини эгааллаган япон жангчиси, разведкачи, айғоқчи – тарж.изоҳи) каби жанг қилган бўларди. (Ёки «Энг зўр еттилик» мультфильмидаги Парр оиласининг куч-қудратига эга бўлиш.) Исо ўликдан тирилганда, ажойиб бир неча қобилиятни ўзида мужассамлантирган янги танага эга бўлган эди. У ногаҳон эшиги ёпиқ хонада шогирдлари олдида пайдо бўла оларди (қаранг: Юҳанно 20:19). У Эммаус йўлида Ўз шогирдларига кўринмайдиган бўлиб олган эди (қаранг: Луқо 24:31). Исо заминни тарк этганда, У шогирдларнинг «кўзи олдида осмонга кўтарилди. Уни булут қоплаб, кўздан ғойиб бўлди» (Ҳаворий. 1:9). Натижада бу лаҳза Исонинг осмонга олиниши деб аталадиган бўлди. Ажойиб-а!

Балки, Исо инсон ва Худо бўлгани ҳолда, бизда бўлмайдиган маълум жисмоний қобилиятга эга бўлгандир. Эҳтимол, Унинг пайдо бўлиш ва ғойиб бўлиб қолиш қобилияти шуни кўрсатадики, Исо ҳамма жойда ҳозир бўлиши мумкин. Балки, осмонга олиниш – фақат Исо танасининг қобилиятидир. Қолаверса, Муқаддас Китобнинг кўп оятларида айтилишича, бизнинг янги танамиз Унинг танасига ўхшаган бўлади, шунинг учун биз, худди ҳозиргидай, бир хил усул билан олға юриб ва саёҳат қила олмаймиз. Бизнинг танамизга нисбатан Худонинг ниятларини билмаймиз. Бирдан янги ерда биз китлар сингари шўнғишимиз, бургут каби учишимиз, гепард каби югуришимиз ёки оҳу сингари тоғларга сакраб чиқишимиз мумкин. (Гепард ва оҳу нима қилишини ким билади?)

      НЕЧА ЁШДА БИЗ ОСМОНДА БЎЛАМИЗ?

Вафот этган чақалоқ осмонда чақалоқлигича абадий қоладими? Тўқсон ёшда вафот этган одам янги ерда шу ёшида қоладими?

Одамлар (катталар ҳам, болалар ҳам) ҳар доим шунга ўхшаш саволларни берадилар. Баъзилар, Исо вафот этган ёшда (ўттиз уч ёшда) бўламиз, деб ишонадилар. Бошқаларнинг қарашича, биз неча ёшда вафот этсак, ўша ёшда қолар эканмиз. (Айримларнинг ўйлашича, қариялардан ташқари ёшдагилар ўсишдан тўхтаган ёшда бўладилар, яъни уларнинг танаси қариб, заифлаша бошлаган ёшда.)

Сиз шундай ўйлашингиз мумкин: «Яхши, мен боламан. Осмонга олинган болалар бола бўлиб қолаверадиларми ёки йўқми? Умуман, янги ерда болалар бўладими?» Ишаё 11:6,8да келажакдаги ер тасвирланади:

« Шунда бўри қўзи билан яшар,

Сиртлон билан улоқча бирга ётар,

Бузоқ, шер, бўрдоқи биргадир,

Ёш бола уларни етаклаб юрар…

Гўдак қора илон уяси устида ўйнар,

Ёш бола қўлини илон инига суқар».

Ишаё 11-бобда ер юзида минг йиллик давр тўғрисида сўз кетаётган бўлиши мумкин. Агар янги ер ҳақида айтиш мумкин бўлса, вафот этгандан кейин осмонга олинган болалар, эҳтимол, Исо ер юзига қайтиб келгандан кейин ўсиб-улғайишлари мумкин (ажойиб қўшничилик эмасми?!). Масиҳий ота-оналар болаларининг қандай улғаяётганларини кўрадилар. Агар укангиз ё синглингиз ёки яқин дўстингиз болалигида вафот этиб кетган бўлсалар, сиз ҳам уларнинг янги ерда катта бўлганларини кўрасиз.

Иккинчи томондан, эҳтимол, биз янги ерда қаримасдан, Дж. Р. Толкиеннинг «Ҳалқалар ҳукмдори» китобидаги сеҳрли халқ сингари, қандай бўлсак, шундайлигимизча қолармиз. Балки, ота-онангиз, бобо ва бувиларингиз сиз учун, синглингизга қараганда, ҳар доим катта ёшдаги одамлар бўлиб кўриниши мумкин. Аммо улар ўз ота-оналари учун ёш бўлиб туюлаверади.

Чунки Муқаддас Китоб ёш ҳақидаги саволга аниқ жавоб бермайди, биз осмонда қандай бўламиз – кутишимизга ва ўз кўзларимиз билан кўришимизга тўғри келади. Жавоб қандай бўлишидан қатъий назар, шуни биламизки, бизнинг қиёфамиз ажойиб тарзда кўринади ва ўзимизни жуда яхши ҳис қиламиз, Худонинг бизга инъоми сифатида тирилган тана учун хурсанд бўламиз.

БИЗ У ЕРДА КИЙИМ КИЙИБ ЮРАМИЗМИ?

Кийим биз учун катта аҳамиятга эга. Нимани кийиб юрсангиз, сизга ёқади? Жинсими? Шортикми? Нима бўлса ҳам фақат сафсар рангдаги кийимми?

Одам ато билан Момо Ҳаво яланғоч эдилар ва Худога итоатсизлик қилгунларига қадар, яланғочликларидан уялмас эдилар. Айрим одамлар, осмонда бизга кийим керак эмас, деб ҳисоблайдилар. Безовталаниш керак эмас, янгилик бор.

Исо иккинчи марта келгандан кейин юз берадиган мутлақ тирилишгача, одамлар оқ либосда тавирланадилар, оқ либос бенуқсонликни ифодалайди (Ваҳий 3:4; 6:11).

Маълум бўладики, биз танамизни уятдан ёки васвасадан беркитмаймиз, кийимлар ташқи қиёфамизни чиройли ва шинам қилиб кўрсатади.

Оқ риза (руҳоний Худога хизмат қилиш пайтида киядиган либос – таржимон изоҳи) кийиб юриш сизга кулгили туюлиши мумкин, албатта, агарда Мавлуд байрамига бағишланган пьесада бирон роль ўйнамаётган бўлсангиз. Аммо биринчи асрдаги одамлар учун ризадан бошқа биронта кийим ғалати туюлиши мумкин эди, чунки одамлар ризани кўп вақт кийиб юрганлар. Шунинг учун риза осмонда кийилса керак.

Биз осмонда ўз маданиятимизга хос бўлган кийимни тасаввур қилишимиз мумкин. Бу дегани – кимдир жинси ва футболка, кимдир эса модадаги кийимни кийиб юради деганими? Нимага шундай бўлмас экан? Чунки ер юзида ҳам турли вазиятда ҳар хил кийинамиз, шунинг учун янги ерда ҳам шундай кийинамиз.

Оқ ранг кўпинча осмондаги кийимга уйғун келади. Оқ кийим Худонинг ёнида турган ҳолатимизни кўрсатади (қаранг: Ваҳий 7:9). Зотан, Исо тоққа келган пайтда (қаранг: Матто 17), Худога нисбатан Унинг ҳолатини оқ либоси кўрсатган эди. Шунингдек, оқ рангга алоҳида эътибор руҳий покликни ифодалаш учун ҳам бўлиши мумкин.

Шуниси диққатга сазоворки, осмонда оқ риза кийиб юрган ягона одам Исо эди:≪Эгнидаги кийими қонга беланганди≫ (Ваҳий 19:13). Аниқроғи, бу ўринда ҳақиқий қон назарда тутилмайди, қизил кийим – бизнинг гуноҳларимиз учун Исонинг ўлими рамзи ҳисобланади.

Етти фаришта олтин камар боғлаган ҳолда тасвирланади (қаранг: Ваҳий 15:6). Турли маданиятдаги одамлар ҳар хил кийимлар кийиб юрар эканлар, осмонда ҳам шундай бўлади, деб кутиш мумкин. Тирилган одамлар миллий хусусиятларини қандай сақлашлари тўғрисидакейинроқ гаплашамиз.

Ваҳий китобида айтилишича, биз осмонда руҳонийлар, шоҳлар ва маликалар бўламиз. Эски Аҳд руҳонийлари учун Худо махсус кийим яратган эди (қаранг: Чиқиш 28:3-43). Тўлиқ ишонч ҳосил қилиш мумкинки, биз, Худонинг шаҳзода болалари Шаҳаншоҳ Исо раҳнамолиги остида янги ерни бошқариб, турли-туман чиройли кийимлар кийиб юрадиган бўламиз.

      БИЗ ОСМОНДА ЕБ-ИЧАМИЗМИ?

Яхши кўрган таомингиз ҳақида ўйланг. Қайси бири – пиццами? Картошка фрими? Шоколадли тортми? Ё ялпизтаъм шоколадли чипсими? Печенье талқони сепилган музқаймоқми? Ёки фақат ванил сепилганими?Балки, осмон ҳақида сизнинг тасаввурингиз – минг йил давомида очофат бўлиб қолишми?

Кўп одамлар, осмонда егуликка ва сувга зарурат бўлмайди, деб қўрқадилар. Аммо шуни ёдингизда тутинг: Исо ўликдан тирилгандан кейин шогирдларидан егулик сўради ва бир бўлак балиқ тановул қилди (қаранг: Луқо 24:41–43). Тирилган одам ҳам овқат тановул қилиши мумкинлигини У исбот қилди. Исо ҳеч нарса тановул қилмаслиги ҳам мумкин эди. Аммо У овқат тановул қилиш билан Ўзининг тирилган танаси қандай экани тўғрисида айтади.

Муқаддас Китобнинг бошқа оятларида айтиладики, биз заминий шоҳликда Исо билан зиёфатда ўтириб байрам қиламиз. У шогирдларига шундай деган эди: ≪... Сизларга айтай: Худонинг Шоҳлиги келмагунча, Мен узум неъматидан бошқа ичмайман≫ (Луқо 22:18). Яна қуйидаги оятга эътибор беринг: ≪ Сизларга шуни айтаман: кўп одамлар шарқу ғарбдан келиб, Иброҳим, Исҳоқ ва Ёқуб билан бирга Осмон Шоҳлигида зиёфатга ўтирадилар...≫ (Матто 8:11).

Осмондаги фаришта Юҳаннога айтган эди: ≪ Қани, ёз: Қўзининг никоҳ тўйига таклиф этилганлар бахтлидир!≫ (Ваҳий 19:9). Одамлар одатдаги тушликда ёки байрам дастурхонида, айниқса, тўй дастурхонида нима қиладилар? Еб-ичадилар, кўрган-билган воқеалардан гаплашадилар, чақчақлашадилар, ширинликлар еб маза қиладилар. Яқин Шарқда тўй зиёфати бир ҳафта давом этади. Бир куни Исо бир фарзийнинг уйида таом еб, уй эгасига шундай деди: «Тушки ё кечки зиёфат берганингизда,..камбағал–қашшоқларни, чўлоқ, шолларни, кўрларни таклиф қилинг. Шунда бахтли бўласиз. Чунки улар қилган яхшилигингизни қайтара олмасалар–да, солиҳлар тирилган замонда бунинг савобини кўрасиз» (Луқо 14:12-14). Шундан кейин Исо ўликларнинг тирилишига ишора қилди, ўша зиёфатда бўлган одам деди: ≪Худонинг Шоҳлигида зиёфат ейдиган киши бахтлидир!≫ (Луқо 14:15). Агар ўша одам осмондаги егулик ҳақида нотўғри тасаввурга эга бўлганда эди, Исо унинг гапини тўғрилаган бўларди. Аммо Исо бундай қилмади. Бунинг устига, Исо ўша одамнинг гапига асосланиб, бошқа бировнинг тушлик тайёрлаб, кўп меҳмонларни таклиф қилгани ҳақидаги масални айтиб берди (қаранг: Луқо 14:16–24).

Демак, осмонда биз еб-ичамизми? Жавоб битта – ҳа!

ЁМОН ИШЛАР ҚИЛИШ УЧУН ВАСВАСАГА СОЛИНГАНИМИЗНИ ҲИС ҚИЛАМИЗМИ?

Энг идеал жойда яшаётган икки одам – Одам ато билан Момо Ҳаво ҳамма нарсани бузгани ҳақидаги далил кўп одамларни ўйлашга мажбур қилади: агар биз ҳам осмонда ҳамма нарсани издан чиқарсак, нима бўлади? Ахир, илгари фаришта бўлган шайтоншундай қилган эди-ку! У гуноҳ қилганда осмонда яшаган эди!

Қани, қарайлик-чи, Муқаддас Китобда нима деб айтилган экан. Осмонда «Худо уларнинг кўзидаги ҳар бир томчи ёшни артиб қўяди.

Энди ўлим мавжуд бўлмайди,

Ҳеч ким қайғурмайди, йиғламайди, азоб чекмайди.

Зеро, аввалгилар ўтиб кетди» (Ваҳий 21:4). Муқаддас Китобда яна «Гуноҳнинг эвази – ўлим» (Рим. 6:23) деб айтилган.Демак, агарда энди ўлим, қайғу ёки дард-алам бўлмаса, гуноҳ ҳам бўлмайди. Чунки гуноҳ ҳар доим ўлимга, қайғуга ва дард-аламга олиб боради.

Муқаддас Китобда, Худо гуноҳ қила олмайди, деб айтилади. Унинг табиатига бу зиддир. Биз У билан осмонда бўлишимиз биланоқ, биз учун бу ғайритабиий бўлади. Биз гуноҳ қилишни истамаймиз. Чунки У бизнинг гуноҳ қилишимизни истамайди.: ≪...Инсон Ўғли Ўз фаришталарини юборади. Фаришталар Унинг Шоҳлигидан гуноҳга ундаган ҳаммани ва барча бадкирдорларни йиғиб оладилар... Шунда солиҳлар ўз Оталарининг Шоҳлигида қуёш каби порлайдилар. Кимнинг эшитар қулоғи бўлса, эшитсин!≫ (Матто 13:41–43).

Нима илдизи билан суғуриб олинади? Гуноҳга ундаган нарсаларнинг ҳаммаси, ёвузлик қилганларнинг ҳаммаси. Ана ўшанда биз ҳам, Исо каби, порлаймиз. Гуноҳ энди бизга асло таъсир кўрсата олмайди.

      БИЗДА ТАНЛОВ ЭРКИНЛИГИ БЎЛАДИМИ?

Худо бизни Ўзига итоат этишга мажбур қилмайди. У бизга танлов қилишимиз учун имконият беради. Эркин хоҳиш-ирода — Худога танлаш, итоат этиш имкониятининг борлиги ёки йўқлигидир. Худо осмонда бизнинг эркинлигимизни тортиб олмайди.

Бундай эркинликка эга бўлиб, биз ҳаммасини осмонда бузиб қўйишимиз мумкин, деб ўйлаймиз. Аммо мен илгари ёзганимдай, биз энди бошқа гуноҳ қилишни истамаймиз. Нимага? Исо сабабли

(қаранг: Рим.5:19). Бу хоҳиш-ирода эркинлигининг йўқлигини билдирмайди. Масалан, Худо гуноҳ қила олмайди, аммо биронта яратиқ Яратувчи Худога қараганда катта танлов эркинлигига эга эмас.

Исо гуноҳга барҳам бериш учун бир марта ўлди. У буни қайтадан қилишига ҳеч қачон тўғри келмайди (қаранг: 1Бут. 3:18). Ёдингизда тутинг: Исо ҳамма нарсани янги қилишга ваъда берган (қаранг: Ваҳий 21:5). Гарчи биз илгаригидай ўзимиз бўлиб қолсак ҳам, янги одамлар бўлиб қоламиз, бизда энди васвасалар бўлмайди.

Биз ҳеч қачон бу даҳшатли воқеаларни - Худога ва бошқа одамларга малол келадиган оғриқли дамларни унутмаймиз. Оловда қаттиқ куйган одамлар ҳатто аланганинг яқинига ҳам бормайдилар. Ер юзида ҳаёт васвасалар билан қандай кечганини билиб, осмонда янги ҳаётга эга бўлган бизлар ҳеч қачон олдинги ҳаётга қайтишни истамаймиз. Агар қачонлардир гуноҳ ҳақида фикр туғилиб қолса, ўйлаймиз: «Гуноҳми? Бошимиздан кечирганмиз – биламиз. Бужуда даҳшатли бўлган эди, фақат аҳмоқлар шу йўлни танлайди». Яхши янгилик шундан иборатки, осмонда ҳеч қачон ўзимизни аҳмоқлардай тутмаймиз! Биз «Худо биздан қандайдир яхши нарсани ёки гуноҳ қилганимизни – қизиқ ва ғалати ишларни яширяпти», деб ўйлаб, ҳеч қачон адашмаймиз.

«Нарния йилномаси»да Арслон «ҳар доим Мавлуд куни бўлмайдиган қиш» ҳукм сурадиган оламга келади. Арслон бу оламга келиши билан муз эрий бошлайди, бу эса бутун мамлакатда ўзгаришлар бошланганини билдирарди. Оқ Афсунгарнинг чанаси (ҳажми от қўшилган чана билан соябонли арава ўртасича келади) иссиқ ерга кириб кета бошлади. «Бу бефойда, - деди Афсунгарнинг бадбашара хизматкорларидан бири чанани тўхтатиб. – Бу Баҳор-ку! Энди нима қиламиз? Сизнинг қишингизнинг умри тугади! Бу – Арслоннинг иши!»

Ҳа, Арслон Нарнияни Оқ Афсунгарнинг сеҳр-жодусидан қутқаргани келгандай, Исо заминни шайтондан қутқариш учун келди. Муқаддас Китоб бизга шундай дейди: «Худонинг Ўғли иблиснинг ишларини барбод қилиш учун келди» (1Юҳанно 3:8).

Гуноҳ ва шайтон ҳеч қачон заминни ёки бизни яна қўлга киритолмайди. Шундай, бизда танлаш истаги ва эркинлиги бўлади, аммо бизда ҳеч қачон гуноҳ қилиш истаги бўлмайди, деб айтишҳам унчалик етарли эмас, ҳатто гуноҳ қилиш истаги ҳеч қачон умуман бўлмайди.

ОСМОНДА МУКОФОТ ҲАММАГА БИР ХИЛ БЎЛАДИМИ?

Одатда, бизга ҳам ҳамма қатори муносабатда бўлишларини истаймиз (ҳаммага ёмон муносабатда бўлаётганлари бундан мустасно). Агар акангиз ёки укангизга бешта Мавлуд совғаси ҳадя қилган бўлсалар, сиз ҳам бешта совға истайсиз, шундайми? Агар эгизак синглингизга сиздан кейин ухлашга ижозат берсалар, сиз ҳам кечроқ ўрнингизга ётишни истайсиз. Бунақаси бўлмаслиги учун, сиз нима қиласиз? Жаҳлингиз чиқадими ёки шикоят қиласизми?

Маълум маънода, осмонда ҳамма одамларга бир хил муносабатда бўладилар. Исо ёлланган ишчилар ҳақидаги масални ҳикоя қилади: уларнинг баъзиларини эрталаб, бошқаларини кечга яқин – иш тугашига бир соат қолганда ёллабдилар

(қаранг: Матто 20:1–6). Ҳамма ишчилар бир хил иш ҳақи олибдилар. Аммо эрталаб ёлланган ишчилар норози бўлибдилар. Улар, кўп ишлаганимиз учун, кўпроқ иш ҳақи олишимиз керак, деб ўйлаган эдилар.Исо айтадики, ишчилар қандай тўлов олишларини ёллаган одам белгилашга ҳақли, деб айтади. Ҳеч ким шикоят қилишга ҳақли эмас. Худонинг марҳамати кўпинча ҳайрон қолдиради.

Исонинг масали, Менга ишонган ҳамма одамлар битта жойда – осмонда бўлади, деган эслатмадир.Бу масал яна Исога 7 ёшда ҳам, 92 ёшда ҳам ишонганларга тегишлидир. Худо ҳаммани бир хилда яхши кўради.Улар, барибир, осмонда бир хил мукофотга сазовор бўлмайдилар. Гарчи Муқаддас Китобда бу мавзу бир неча марта кўтарилган бўлса ҳам, кўп масиҳийлар мукофот ҳақида кўп гапирмайдилар.Эҳтимол, одамлар «Кўпчилик нотўғри сабаблардан фойдаланиб, мукофот излайдилар», деб қўрқсалар керак. Ёки ўзлари олган мукофотлари билан мақтана бошлайдилар. Аммо бу бемаънилик, чунки биронтамиз ҳам, Исодан бошқа бирон нарса билан мақтанмайди! Мана, осмондаги мукофотлар ҳақида айрим оятлар:

• Эсингизда тутинг, хоҳ қул, хоҳ эркин бўлсин, ҳар бир киши қилган яхшилигига яраша мукофотни Раббимиздан олади (Эфес. 6:8).

• Ахир, Худо адолатлидир. У сизнинг ишингизни унутмайди, Унга бўлган муҳаббатингиз туфайли азизларига қилган ва қилаётган хизматларингизни ёдида тутади (Иброний. 6:10).

•[Исо деди]: ≪ Сизларга чинини айтай: Масиҳга тегишли бўлганингиз учун сизга бир пиёла сув берган ҳар қандай одам албатта мукофотини олади.≫ (Марк 9:41).

• Унинг издошларини ўлдираман. Онгларни ва юракларни синагувчи Мен эканлигимни шунда ҳамма жамоатлар билиб оладилар. Мен орангиздаги ҳар бир кишини ўз қилмишига яраша жазолайман (Ваҳий 2:23).

Муқаддас Китобдаги айрим оятларда айтилишича, ҳозирда Худога хизмат қилишимизга қараб оладиган мукофотларимиз ҳам турлича бўлади. Масалан, Исо келтирган бир масалда хўжайинига қилган хизматига қараб турлича мукофотланган қуллар ҳақида ҳикоя қилинади. (қаранг: Матто 15:14–30).

Исо бошқа масални айтди, бу масалда У хизматкорга қуйидаги сўзларни айтган эди: ≪ Баракалла! Сен яхши хизматкорсан! Кичик ишда ишончимни оқлаганинг учун ўнта шаҳар устидан ҳоким бўласан≫(Луқо 19:17). Иккинчи қулга бешта шаҳарга берилди.

Хуллас, Исога ер юзида садоқат билан хизмат қилганлар янги ерда катта мукофотлар ва катта масъулиятгаэга бўладилар.Аммо осмонда биз «Бу тўғри эмас!» деб шикоят қила олмаймиз. Ишончимиз комилки, Худонинг ҳар қандай танлови ишончлидир. Биз бошқаларга ҳасад қилиб, улардан ғазабланмаймиз. Баъзан Худо учун яхши ишлар қилиш ғоясидан воз кечамиз. Чунки фақат яхши ишлар қилиб, бунинг устига осмонга олиниш имкониятига эга бўлиш мумкин эмаслигини биламиз. Аммо Муқаддас Китобда, яхши ишлар қилишимиз осмондан жой олишимизни таъминламаса ҳам, Худога маъқул келиш учун шу ишларни қилишимиз керак, деб айтилади. Ҳақиқатан, Муқаддас Китобда айтилади:≪ Ахир биз Худонинг ижодимиз. Худо бизни хайрли ишлар қилишимиз учун Исо Масиҳ орқали яратди, бу ишларни биз учун азалданоқ тайёрлаб қўйган эди≫ (Эфес. 2:10).

Яхши ишлар ҳар хил бўлиши мумкин. Масалан, кимдир қариялар уйига бориб, улардан хабар олиши мумкин, қўшнилар учун печенье пишириш ёки бутун оила учун иссиқ шоколад пишириш мумкин. Шунингдек, агарда кимгадир умидлантирувчи хат ёзсангиз, кимгадир миннатдорчилик билдирсангиз, онангизга идиш-товоқ ювишда ёрдам берсангиз, дастурхонни йиғиштирсангиз ёки хонадондаги паррандаларга ва чорвага қарасангиз, Худо сизни мукофотлайди.

Исо ҳақидаги билимларни бошқалар билан ўртоқлашиш, одамлар учун ибодат қилиш, уларга қарз бериш ёки буюмларингиздан кимдир фойдаланишига ижозат берсангиз, жамоатхонага пул назр қилсангиз, булар ҳам яхши ишлардир. Биз яхши ишлар қилишимиз учун Худо бизни яратган. Биз яхши ишлар қилишимизни У назарда тутади.Бунинг учун Худо бизга куч беради. Умид қиламанки, булар ҳақида билганингиздан кейин сиз яхши ишлар қиласиз.

БИЗ ҲАММА НАРСАНИ БИЛА ОЛАМИЗМИ?

Эҳтимол, сиз оилангизда, қўшниларингиз орасида ёки синфда энг ақлли бола бўлишингиз мумкин. Бу дегани – сиз кўп нарсани биласиз деганидир. Аммо дунёдаги энг ақлли одам ҳам билиш мумкин бўлган нарсаларнинг энг оз қисмини билади, холос.Фақат Худо ҳамма нарсани билади.

Биз вафот этиб, Худо билан бирга яшай бошлаганимиздан кейин, ҳамма нарсани яхши билиб оламиз ва кўпроқ биламиз.Ҳатто ўшанда ҳам ҳамма нарсани билолмаймиз. Нима учун? Чунки биз Худо эмасмиз. Чунки биз Худо сингари азалдан мавжуд эмасмиз. Биз яратиқлармиз, Яратувчи эмас.

Жуда ақлли бўлган, Янги Аҳднинг кўп қисмини ёзган ҳаворий Павлус шундай деган эди: «…биз ҳозир хира ойна орқали кўргандай бўляпмиз, аммо вақти келганда аниқ кўрамиз. Ҳозирги билганларим тўлиқ эмас. Ўша пайтда эса Худо мени тўлиқ билгани каби, мен ҳам ҳамма нарсани тўлиқ тушунаман»(1 Кор. 13:12). Павлус шуни назарда тутган эдики, биз Худони кўрганимизда, У ҳақда ва ўзимиз ҳақимизда, ҳозирги билганимиздан кўра, кўпроқ билиб оламиз. Буларнинг ҳаммаси ҳақиқат бўлади. Ҳатто фаришталар ҳам ҳамма нарсани билавермайдилар. Ҳатто улар ҳам кўпроқ билишга иштиёқманддирлар. (қаранг: 1 Бутрус 1:12).

Агар сиз китобнинг ярмини ўқиган бўлсангиз ёки фильмнинг бир қисмини кўрган бўлсангиз, воқеаларнинг ҳаммасини била олмайсиз. Шундайми? Китобни охиригача ўқиб чиққанингизда ва фильмни охиригача кўрганингиздагина, билиб оласиз. Ҳаёт шундай қурилган. Ер юзида биз воқеаларнинг бир қисмини биламиз, холос. Аммо Худо ҳаммасини бошидан охиригача билади. Қачонлардир юз берган ва юз берадиган воқеаларни ҳам У билади. Ҳар қандай одам қачонлардир қабул қилган ёки қабул қиладиган ҳар бир қарорни у билади. Масалан, нимага бўрон туради ёки айбсиз одамлар ўлади. Павлус бу ҳақда шундай ёзган эди: «Биз биламизки, Худони яхши кўрганларга ҳамма нарса яхшилик бўлиб хизмат қилади, чунки Худо уларни Ўзининг мақсадига кўра даъват этди» (Рим. 8:28). Нега шундай? Чунки Худо ҳаммасини билади. Маълум воқеа-ҳодисалар нима учун юз берганини ва Худо бу синовлар орқали қандай қилиб яхшилик қилганини биз осмонда тушунамиз.

(Ҳатто ўз ҳаётимиздаги қийин вақтларда ҳам.)

Бир кун келиб биз, ҳақиқатан, Худони кўрамиз ва билиб оламиз (қаранг: Ваҳий 22:4). Шунда юз берадиган воқеалар мазмун касб этади. Биз ҳеч қачон ҳамма нарсани била олмаймиз, аммо ҳамма нарсани тушунадиган Худога ишонамиз. Биз безовталанишимизга ҳожат қолмайди. (Ҳамма нарсани биладиган ва ҳамма нарсани қилишга қодир Худо яхшилик эканини англаб етганимиздан кейин, биз ташвишланишни бас қиламиз.)

БИЗ БИРОН ЯНГИ НАРСАНИ ЎРГАНАМИЗМИ?

Сиз нимани ўрганишни истаган бўлардингиз? Сув чанғисида учишними ёки отда чопишними? Расм солишними? Португал ёки хитой тилида гапиришними? Китоб ёзишними?

Кимдир қуйидаги гапни айтганини эшитган эдим: ≪Осмонда биз бирон нарсани ўрганишимизга ҳожат қолмайди≫. Аммо Худонинг Каломига мувофиқ, аксинча, биз тоабад ўрганамиз.

Муқаддас Китобда шундай айтилади:: ≪...Худо бизни Масиҳ билан бирга тирилтирди ва бизга самода У билан бирга жой берди. Булар Исо Масиҳ туфайли амалга ошди. Худонинг инояти беҳад мўл эканлиги то абад намоён бўлиши учун У бизга Исо Масиҳ орқали меҳр–шафқат кўрсатди≫ (Эфес. 2:6, 7). ≪Намоён бўлмоқ≫сўзи «очилмоқ» деган маънони англатади. Албатта, биз ўрганишда давом этишимиз учун Худо намоён бўлишда (ёки) очилишда давом этаверади. Исо шогирдларига «…Мендан ўрганинглар» (Матто 11:29) деган эди. Худди Марям ўз вақтида Исонинг оёқ томонида ўтириб, Унинг таълимотини эшитиш имтиёзига эга бўлгани сингари (қаранг: Луқо 10:39), осмонда биз ана шундай имтиёзга эга бўламиз.

Биз Исо билан сайр қилишдан лаззатланамиз ва бунинг натижасида Ундан ниманидир ўрганамиз. Дарвоқе, Унинг шогирдлари ҳам шундай қилган эдилар. Балки, бизнинг устозларимиз ёки яқинларимиз фаришта бўлиши ҳам мумкин, улар осмонда бизга раҳнамолик қилиш ва бизга насиҳат қилиш учун тайинланганлар. Эҳтимол, кейинроқ осмонга олинганларга насиҳат қилиш учун бизга ҳам ижозат берилар.

Коинотда очиш мумкин бўлган нарсалар қанча! Аммо заминда ҳозирги ҳаётимизда ўрганишни истаётганларимизни билиш учун вақт ва имкониятларимиз жуда ҳам оз. Бошқа нарсалар орасида Худо яратган янги ерни тадқиқ этиш ва ажойиб нарсаларни кашф этиш учун имкониятларимиз бўлади. Буларнинг ҳаммаси Яратувчимиз ҳақида бизга ҳикоя қилиб беради.

БИЗ УХЛАЙМИЗМИ?

Шанба куни ёки таътил пайтларида кўпроқ ухлаш сизга ёқадими?

Оғир меҳнат ҳафтаси тугагандан кейин ҳар куни азонда турганингиз эвазига яхши уйқу билан ўзингизни мукофотлаганингиз келадими?

Осмондаги ҳаётимиз ўз ичига дам олишни ҳам оладими?

≪Бундан буён Раббимиз Исога умид боғлаб, оламдан кўз юмганлар бахтлидир! улар қилган оғир меҳнатидан дам олсинлар, меҳнатининг роҳатини кўрсинлар»(Ваҳий 14:13).

Сиз қандай дам олишни хоҳлайсиз? Будильникни ўчириб қўйибми? Телевизор олдида диванда чўзилиб ётишними? Адан боғи дам олишнинг турли кўринишлари ҳақида тасаввур уйғотади. Бу тасаввурлар муҳим ва ёқимли меҳнатни, кўплаб мазали таомларни, яшаш учун ва Худо билан, бошқа одамлар ва ҳайвонлар билан абадий дўстлик учун ажойиб жойларни ўз ичига қамраб олади. Ҳатто осойишта Адан боғида дам олиш ва ибодат қилиш учун алоҳида кун назарда тутилган эди. (Ибтидо 2:3ни ўқишингиз мумкин.) Демак, янги ерда дам олишимиз учун алоҳида ажратилган вақтимиз бўлади.

Янги ерда ҳаёт осойишта бўлар экан, нимага ухлашимиз керак? Айрим одамлар айтишларига қараганда, бизда ухлашга зарурат бўлмас экан, чунки бизнинг танамиз идеал даражада бўлади. Егуликлар ҳақида ҳам шу гапни айтиш мумкин. Биз овқат истеъмол қилишимиз ҳақида аниқлаб олдик. Одам ато билан Момо Ҳаво энг мукаммал инсонлар эдилар, улар ухлаган эдиларми? Эҳтимол, ухлаган бўлсалар керак. Худо бизни ухлаш зарурати ва истаги билан яратган.

Муқаддас Китобда бу саволга аниқ жавоб йўқ, шунинг учун фақат тахмин қилиш мумкин. Aммо уйқу – ҳаётда энг асосий ҳузур-ҳаловатнинг биттаси. У ер юзида истиқомат қиладиган инсон танасига нисбатан Худонинг энг мукаммал ниятининг бир қисми. (Уйқудаги мудҳиш воқеа-ҳодисалар эмас, шунинг учун улар ҳақида безовталанмасак ҳам бўлади.) Агар осмонда биз еб-ичсак, сайр қилсак, ишласак, хизмат қилсак, ўйнаб-кулсак, нимага ухламасгимиз керак?!

      ҲАР КИМНИНГ ЎЗ БОШПАНАСИ БЎЛАДИМИ?

Ўзингизнинг алоҳида хонангиз борми? Агар укангиз ёки синглингиз билан бўлишадиган бўлсангиз, балки, қачон ўзингизники пайдо бўлишини кутмасангиз керак. Кўпчилик масиҳийлар осмонда ўзларининг бошпанаси бўлишига умид қиладилар. Исо айтган эди: ≪Отамнинг уйида маскан кўп. Шундай бўлмаганда эди, сизларга буларни айтиб ўтирмаган бўлардим. Мен сизларга жой тайёрлагани кетяпман≫ (Юҳанно 14:2). ≪Жой≫сўзи бирликда қўлланади, аммо ≪сизлар≫, яъни истиқомат қилувчилар — кўпликда. Бу дегани – Исо ҳар биримиз учун алоҳида бошпанани – катта жойнинг кичкина қисмини назарда тутган.Бу жой энг махсус жой бўлади, бу жой қачонлардир бўлган эди.

≪Уй≫ сўзи шахсий, шинам жойни билдиради, «маскан» сўзи катта, бошқа одамлар биргаликда, умумий бўлган маконни билдиради. Осмон – катта ва шахсий жой. Кимдир хилват жойда ёлғиз ўтириб, шинамликдан завқланади. Бошқаларга катта, кенг очиқ жой ёқади. Кўпчиликка униси ҳам, буниси ҳам маъқул. Янги ер иккала вариантини ҳам таклиф қилади.

Осмонда уйлар бир-бирига ўхшамайди. Худо турли-туманликни яхши кўради! Атрофга шунчаки қаранг, мен нима ҳақда гапираётганимни тушуниб оласиз. У нарсаларни Ўзининг ҳар бир суюкли фарзанди учун махсус қилиб беради.Ўзимиз учун тайёрланган аниқ бир жойни кўрганимизда, у жой қандай бўлишидан қатъий назар, менинг жойим ўзим учун мукаммал бўлади, сизники эса ўзингизга мукаммал бўлиб кўринади. Ўзимизни ҳар жиҳатдан қулай, мутлақо бахтиёр ҳис қиламиз, чунки биз уйда бўламиз-да!

Агар ҳозир уйингизда сизга яхши бўлса, тасаввур қилинг: ўзингизни, янги ерда Исо менга тайёрлаётган жойдаман, деб ҳис қилинг!

                  7-БОБ

БИЗ ОСМОНДА КИМ БИЛАН БИРГА ИСТИҚОМАТ ҚИЛАМИЗ?

Биродарлар, умидсиз яшаётган бошқа одамлар каби қайғуга тўлманг, деб бу оламдан ўтганлар ҳақидаги ҳақиқатни сизларга билдиришни хоҳлаймиз <....> Зотан, Раббимиз Исо Масиҳ буюк бир садо, бош фариштанинг овози ва Худонинг карнайи садоси остида келганда, биринчи бўлиб Унга ишонган ҳолда ўлганлар тирилади. Сўнг биз, ҳали тирик бўлганлар, ҳавода Раббимизни қаршилаб олиш учун улар билан бирга булутларда кўтариламиз. Шундай қилиб, ҳаммамиз Раббимиз билан абадий бирга бўламиз. Шунинг учун мана шу сўзлар билан бир–бирингизга далда беринг.

1Салоника. 4:13, 16–18

- Шер номидан хуш келибсиз, дейман! Марҳамат, юқорига!

Қирол Питер қирол Эдмунд ва қиролича Люси олдинга ташланиб, тиз чўкканларича, «Рипичил!» дея ҳайқириб Сичқонни бағрига босганларини Тириан кўриб турарди.

Ҳамма .… ўша ерда эди. Оқ Бойўғли, Хмур… бадбашара пакана Трам…Иккала олийжаноб Бобра биланТамнус. Бир- бирларини бағриларига босиб ўпишишлар, қўл олишиб кўришишлар бошланди, эски ҳазиллар жонланди…К. С. Льюис. ≪Охирги жанг≫

БИЗ ФАҚАТ ИСО БИЛАН МУЛОҚОТДА БЎЛАМИЗМИ ЁКИ БИЗНИНГ ЯНА ДЎСТЛАРИМИЗ БЎЛАДИМИ?

Сиз ким билан кўпроқ мулоқот қиласиз? Айрим одамлар, биз Худодан кўра, дўстларимиз билан мулоқот қилишни маъқул кўрамиз, деб ўзларини айбдор деб биладилар. (Чунки улар Худо ҳақида кўп билмайдилар ва У билан вақт ўтказиш нақадар яхшилигини ҳам билмайдилар.) Агар сиз ҳам ўзингизни қачонлардир айбдор деб билган бўлсангиз, сиз учун яхши янгилик бор: сиз Исони ҳақиқатан ҳам билганингизда, У сизнинг энг яхши дўстингиз эканини тушуниб оласиз.

Аммо Исонинг истаги шуки, сизнинг бошқа дўстларингиз ҳам бўлиши керак. У дўстликни қадрлайди. Шунинг учун бизни бошқа одамлар билан муносабат ўрнатиш истаги билан яратган. Бу азалда – Худо қуйидаги гапни айтганда бошланган эди:

≪Одамнинг ёлғиз бўлиши яхши эмас...≫ (Ибтидо

2:18). Муқаддас Китобда яна шундай деб айтилади: ≪Икки киши бир кишидан кўпроқ иш бажара олади, улар ўз меҳнатлари учун яхши тақдирланадилар...≫ (Воиз 4:9). Худо дўстларга бўлган эҳтиёжимизни тушунади ва осмонда ҳам шу дўстликни давом эттириш истагимизни ҳам тушунади. Ахир, У бизни шундай яратган! Осмонда биз Исога ишонган эски дўстларимиз билан бирга бўлишимиз мумкин. Янги дўстлар орттиришимиз ҳам мумкин. Эҳтимол, ҳатто минг йилдан кейин ҳам биз янги дўстлар топармиз. Аммо бўш вақтингиз кўп бўлади ва саёҳат учун пул қаршилик қилмайди, янги дўстлар орттириш учун эски дўстларингизни тарк этишингизга тўғри келмайди!

Яқинларингиздан биронтаси вафот этганми? Сиз уни осмонда кўришни орзу қиласизми? 1Салоника. 4-бобдаги улуғ сўзларга қайтинг. Худо, масиҳийнинг кулфати бошқаларнинг кулфатидан фарқ қилади, деб айтади. Нимага? Чунки осмонда ҳам ўзимиз яхши кўрган одамлар билан бирга бўламиз. Биз абадийликни Раббий билан ва бир-биримиз билан бирга ўтказамиз.

Исога ишонган севимли одамимиз вафот этганда, албатта, биз, барибир, қайғу-ғамга ботамиз. Исо бу дардни тушунади, Унинг Ўзи ҳам Лазарнинг ўлимидан кейин йиғлаган эди. Чунки У ўлимни севмас эди, Марям билан Марта ҳам қайғудан куйиб-ёнаётганини биларди (қаранг: Юҳанно 11:35).

Нима бўлганда ҳам, шуни ёдимизда тутишимиз керакки, ўлим – муносабатларимизнинг охири эмас. Бу шунчаки танаффус, холос. Гўё вафот этган одамлар бизга томон сафарга чиққанлар. Кейин ҳаммамиз тоабад бирга бўламиз. Биз қисқа вақтгагина бир-биримиздан айриламиз, холос.

«Охирги жанг» китобида қирол Тириан осмонга олингандан кейин, бирдан юзига соқол текканини сезди ва узоқ йиллар эшитмаган овозни эшитди. Бу – отасининг овози эди! Улар яна топишганлари нақадар ажойиб! Аслида «Охирги жанг» китобида бу воқеа Нарниядаги севимли қаҳрамонларимиз билан қайта-қайта юз беради. Бундай бахтни сиз ҳам истайсизми? Мен албатта истайман. Менинг кўп дўстларим, оиламиз аъзоларидан бир қанчаси ҳозирда Исо билан бирга. Мен учун иккинчи энг ажойиб янгилик шуки, осмонда Исо билан яшашимни билганимдан кейин, у ерда ота-онамни, дўстларим Грега билан Жеррини ва бошқаларни кўриш имкониятига эга бўлишимни билдим.

Осмонда энг яхшиси – Исо билан мулоқотдир деб айтар эканман, мен айнан ана шуларни назарда тутяпман. Мен бу гапларни эшитишимдан мақсад – шу гапларга ишонишларингиз керак демоқчи эмасман. Лекин мен ҳақиқатан ҳам шунга ишонаман. Мен ўрта мактабда ўқиб юрганимда, масиҳий бўлган эдим. Кейин йиллар ўтган сари Исони тобора яхшироқ билиб борганимдан кейин, Уни кўпроқ севиб қолдим. Унга ўхшаган ҳеч ким йўқ. У – энг аълоси!

Исо ер юзида бўлганда, оломон Унинг орқасидан эргашиб юрарди, чунки одамлар Уни яхши кўрар, Унинг ёнида бўлишни хоҳларди. У актёрларга, рок-юлдузларга ёки спорчиларга қараганда, анчагина оммалашган эди. Лекин ўша одамлардан фарқли равишда, У ҳеч қачон ҳафсалангизни пир қилмайди, сизга панд бермайди. Айнан Исо билан мулоқот осмонни осмон қилади! Бундан бошқа яхши нарса бўлиши мумкинми?!

Исони Худонинг Ўғли, бизнинг Нажоткоримиз деб биладиганлар осмонда завқ-шавққа тўлган оломоннинг бир қисми бўлганларида, энди бир жойда тўхтаб қолмайдилар. Исо ҳаммасини ўзгартириши мумкин. Унинг туғилиши ҳатто йил ҳисобини ҳам ўзгартириб юборди. Муҳими шуки, У шахсан сизни ҳам ўзгартира олади, агар У сизнинг юрагингизга киришига ижозат берган бўлсангиз, демак, У сизни ўзгартирган. Агар сиз гуноҳдан юз ўгириб, Худо сиз учун бу заминда ва янги ерда тайёрлаб қўйган ҳаётни сабрсизлик билан кутсангиз, Исо сизга тинчлик ва умидни инъом қилади.

Ҳа, Исо бизнинг яхши дўстимиз бўлади, аммо биз осмонда бошқа одамлар билан ҳам муносабатлар ўрнатсак, Ота Худо сизни кўришдан хурсанд бўлади. Мен ҳам отаман, шуни ишонч билан айта оламанки, фарзандларимиз бир-бирлари билан ҳамжиҳат бўлиб, бошлари қовушганларини кузатишдан ёқимлироқ нарса йўқ! Дўстлар орттирганимизда, бу Худога ҳам маъқул. Қачонлардан бизда бўлган дўстликни У осмонда бизга ато қилади.

      ОСМОНДА ОИЛА БЎЛАДИМИ?

Қанча қариндошингиз бор? Улар билан бирга вақт ўтказиш сизга ёқадими? Тасаввур қилинг: Исога имон келтирганларнинг ҳар бири тоабад оилангизнинг битта аъзоси бўлади. (Албатта, сиз Исога ишонсангиз.) Оила аъзолари вафот этиб кетганлар учун бу жуда зўр янгилик!

Осмонда оилалар бўлади. Аслида ҳаммамиз битта катта оиланинг қисмлари бўламиз. Ер юзида ким билан алоқада бўлган бўлсак, ҳаммалари билан оилавий ришталар бўлади (Шакар хола ёки холаваччам Эзра билан). Лекин дўстларимизнинг ҳаммаси билан – эски ва янги дўстларимиз билан ҳам битта оила бўламиз. Бу жуда ажойиб муносабатлар бўлади!

Балки, оилангиз жуда ҳам мукаммал эмасдир, сиз абадий оила бўлишингиз ҳақидаги фикр сизни бир оз тавишга солар. Хавотирланманг: сизнинг оилангиз осмонда энг мукаммал оила бўлади!

Осмонда ҳеч ким бизни ғазаблантирмайди, биз ҳам бошқаларни ғазаблантирмаймиз. Бу яхши эмасми?! Оиламиз аъзолари атайлаб ёки тасодифан бизга ҳеч қачон алам етказмайдилар. Биз ҳам уларга алам етказмаймиз. Ҳар доим уларни қандай кўришни истаган бўлсак, бизнинг муносабатларимиз ана шундай бўлади.

Кимдир Исога, онангиз ва укаларингиз Сизни кўргани келишибди, деб хабар берди. Исо шундай жавоб берди: ≪Худонинг сўзини эшитиб, унга амал қилувчилар Менинг онам ва укаларимдир≫ (Луқо 8:21). Шунингдек, Исонинг ортидан эргашганлар «ака–укаларга, опа–сингилларга, оналарга, болаларга» (Марк 10:30) эга бўладилар. Мен ҳар сафар масиҳийларни учратиб, улар билан умумий тил топишганимизда, шу ҳақда ўйлайман.

Сизнинг шундай танишларингиз борми – улар билан қариндошлик алоқаларингиз йўғ-у аммо улар сизга ака ёки сингил, хола ёки тоға, ота ёки онадай бўлиб қолган? Осмонда биз ягона катта бахтли оила бўламиз. Бу ҳатто ҳозиргига қараганда яхши, чунки дўстларимиз оиламиз аъзолари бўладилар, оиламиз аъзолари эса дўстларимиз бўладилар.

Биз самовий оиламизнинг бир қисми бўлиб, бахтли бўламиз, чунки ҳаммамизни самовий Отамиз Худога бўлган севги ва Худонинг бизга бўлган севгиси боғлаб туради. Ҳар сафар бошқа одамни учратганимизда, биз буни қадрдон эски дўстимизнинг ташрифи деб қабул қиламиз!

      ОСМОНДА НИКОҲ БЎЛАДИМИ?

Бир яҳудий раҳнамоси Исога панд бермоқчи бўлиб, уйланиш ҳақида савол берди. Исо унга шундай давоб берди: ≪ Ўликлар тирилганда уйланмайдилар, эрга ҳам тегмайдилар, балки бамисоли осмондаги фаришталардай бўладилар≫ (Матто 22:30).

Хуллас, Исонинг жавобига қараганда, янги ерда нимадир бошқача бўлади. Ҳаммамиз катта оилада жам бўламиз, бу оилада никоҳ бошқача бўлади. Никоҳда энг муҳими – бу дўстлик ва эр билан хотин ўртасидаги алоҳида севгидир. Эр ва хотин бу севгини бир-бири билан баҳам кўрадилар. Осмонда Исо билан ва бошқа одамлар билан севгимиз ва дўстлигимиз қандай ажойиб бўлиши ҳақида ана шулар тасаввур бера олади.

Павлус никоҳ ҳақида шундай деган эди: ≪Бу буюк сирдир, энди Масиҳ ҳамда жамоатга ҳам тааллуқлидир.≫ (Эфес. 5:32). Исо бизни шунчалик қаттиқ севадики, У ҳар қандай эркак қачонлардир ўз хотинини севганидан ҳам ортиқ севади. Исо буни тоабад исботлаб келади. Ахир, У биз учун хочдаги ўлимни танлади. Қандай қилиб биз бу севгига яраша қайтармаслигимиз керак?!

Гарчи Исо, осмонда никоҳ бўлмайди, деб айтган бўлса ҳам, У ҳеч қачон, осмонда уйланган одамлар бир-бирларини севишни бас қиладилар, деб айтмаган. Шуни унутмангки, биз осмонда ҳам ўзгаришсиз, ўша одамлар бўлиб қолаверамиз. Фақат яхши, ер юзидаги ҳаётимиз ҳақида ва биз учун муҳим бўлган бошқа воқеаларни хотирлаймиз. Шунинг учун бир-бирлари билан мулоқот қилишдан лаззатланган ва бу ҳаётдаги қийинчиликларни биргаликда бартараф қилган одамлар, табиийки, осмонда янада бир-бирларига яқинроқ бўладилар.

Хотиним Нэнси – менинг энг яхши дўстим. Бахтли никоҳдаги эр-хотин, албатта, яхши дўстлардир. Улар, осмонда яхши дўстлар бўлмайдилар, деб тахмин қилишга ҳеч қандай асос йўқ.

Агар ота-онангиз, ёки хола, тоғангиз, ё бошқа одамлар ҳозирда ажралишган бўлсалар, улар осмонда бир-бирлари билан ёки мен билан муносабатларини яхшиламас экан, деб хавотирланманг. Исони севганларнинг ҳаммаси осмонга олинадилар, ҳамма осмонда ўзаро муносабатларни аъло даражада ўрнатадилар. Эр-хотинлар, бошқалар билан ўрнаатган муносабатларига қараганда, ўзаро анча яқин бўладилар. Аммо кимдир ёқтирмайдиган биронта одам бўлмайди. Ҳеч ким ўзини алданган деб ҳис қилмайди. Биз осмонда Исо билан тоабад бирлашганимиздан кейин, бу муаммолар ортда қолади.

БИЗ УЧУН АЗИЗ БЎЛГАН ОДАМЛАР ДЎЗАХГА ТУШГАНДА, ҚАЙҒУРАМИЗМИ?

Сиз қачонлардир одамларнинг шундай савол берганларини эшитганмисизлар: ≪Агар Худо яхши бўлса, нимага айрим одамлар дўзахга тушади?≫. Жавоб оддий, чунки биз гуноҳкорлармиз, Худо эса муқаддасдир. Эсингиздами, мен 6-бобда ирода эркинлиги ҳақида сўз юритиб, Исо ўлган, шу боис ҳеч ким дўзахга тушмаслиги керак, деб айтгандим. Аммо одамлар ўзларининг гуноҳларини эътироф этиб, Исога ишонсам нажот топаман, деб тан олсаларгина осмонга олинишлари мумкин. Афсуски, кўп одамлар Исони танламасдан ўлганлар. Одамлар Худонинг Ўғлини – Исони рад қилиб ёки Унга эргашмасдан Ота Худони ҳам рад қилган бўладилар (қаранг: Юҳанно 5:23; 15:23). Худо осмонда яшагани учун, биз Уни рад қилиб, осмонни ҳам рад қиламиз. Ўзингиз билганлардан кимдир Худога ишончсизлик фойдасига танлов қилиши мумкин ва Унинг таълимотини тан олмаслиги ҳам мумкин. Биз ишонишимизни Худо истаса ҳам, У ҳеч қачон мажбур қилмайди. Худо осмонда (келажакда янги ер бўлади) истиқомат қилгани боис, албатта, ишонганларга осмон маскан бўлади.

Худо қанчалар адолатли ҳакам эканини осмонда тушуниб оламиз.

Худонинг ҳамма хатти-ҳаракатлари ишончли эканини биз англаб етамиз. (Биз ҳатто ҳаммасини тушунмасдан, У ҳамма нарсани бизга ҳузур-ҳаловат келтириш учун қилаётганига шунчаки ишонсак ҳам, Унга ҳозироқ имон келтиришимиз мумкин.) Худо ҳар биримизга Уни билишимиз учун имконият берганини бир кун келиб кўрамиз (қаранг: Рим. 1:18 –2:16).Шунингдек, 2Бутрус 3:9да айтилганларнинг ҳақиқат эканини тушуниб оламиз≪Баъзилар Раббимиз келмаяпти, берган ваъдасини бажаришга У кечикяпти, деб ўйламоқда. Аслида ундай эмас, У сабр–тоқат қиляпти, чунки ҳеч кимнинг ҳалок бўлишини истамай, ҳамманинг тавба қилишини хоҳлаяпти≫.

Биз Худонинг сабр-тоқатидан ҳайратланамиз. Худо узоқ вақт одамлар Унга боришлари учун имконият берганидан ҳаяжонланамиз. Ҳеч ким осмонга олиниш учун хизмат қилмаган. Аммо ≪Зеро, Худо оламни шунчалик севдики, Ўзининг ягона Ўғлини берди. Токи Унга ишонганлардан биронтаси ҳалок бўлмасин, балки абадий ҳаётга эга бўлсин≫ (Юҳанно 3:16). Шу билан бирга, оилаларимиз ва дўстларимиз Исонинг ортидан эргашиб, У билан бирга осмонда Худонинг ҳаёт инъомини қабул қилсинлар деб, ибодат қиламиз ва шундай қилишимиз керак.

Мен масиҳийликни қабул қилганимдан кейин бир йил ўтгач, онам имонга келди. Аммо отам узоқ йиллар Исони тан олмай юрди. У фақат 84 ёшида масиҳий бўлди. Мен узоқ йиллар отам учун ташвишланиб юрдим, у Масиҳни қабул қилганини билганимдан кейин хурсандлигимдан бақириб юбордим.

Менинг дўстларим, қадрдонларим бор, аммо улар Исога имон келтирмасдан бу оламдан ўтиб кетдилар. Баъзан улар учун бу ҳолат оғир, лекин Худо уларга ҳам ором ато этади. Балки, уларнинг оилаларидан кимдир ўлими олдидан Исога юз бургандир. Исо хочда эканида қароқчига жаннатни (осмонни) ваъда қилиб, уни қутқарган эди, У ҳар қандай одамни – ҳатто охирги лаҳзаларда ҳам Ўзига юз бурганларни қутқариши мумкин.

Биз аниқ биламиз: худди зулмат нур олдида йўқ бўлиб кетганидай, бизнинг ҳар қандай қайғуларимиз янги ерда тоабад йўқ бўлиб кетади. Муқаддас Китобда шундай ваъда берилади:

≪ Худо уларнинг кўзидаги ҳар бир томчи ёшни артиб қўяди.

Энди ўлим мавжуд бўлмайди,

Ҳеч ким қайғурмайди, йиғламайди, азоб чекмайди....≫ (Ваҳий 21:4).

Бу – Худонинг ваъдаси. Унга ишонишингиз мумкин.

ДУШМАНЛАРИМИЗ БИЗГА ДЎСТ БЎЛАДИЛАРМИ?

Айтайлик, сиз синфда ким биландир дўстлашасиз, кейинги йил эса бир-бирингизга душман бўлиб қоласиз – шунақа ҳолат сизда бўлганми? Нима учун собиқ дўстлар бошқалар билан вақт ўтказишни афзал кўрганларини сиз тушунмаслигингиз мумкин.

Балки, сиз масиҳий бўлгандирсиз, аммо «душманларингизни севишингиз» (қаранг: Матто 5:44) мумкинлигини тушунолмайсиз.

Шуни ёдингизда тутингки, бизга қайғу-алам етказганларни севишимиз учун Худо бизга куч ато қилади.

Ижозатингиз билан сизга бир воқеани ҳикоя қилиб, нимани назарда тутаётганимни тушунтириб берай. Сиз қачонлардир Корри Тен Боом ҳақида эшитганмисиз? Бу аёл ва унинг оиласи Иккинчи жаҳон уруши вақтида Голландияда ўз уйида яҳудийларни нацистлардан яшириб, яҳудийларнинг ҳаётини сақлаб қолган эдилар. (Корри бу давр ўша воқеалар ҳақида «Бошпана» деган китоб ёзган эди; шу китоб асосида суратга олинган эски фильм ҳам бор.)1944 йили Тен Боом отаси ва синглиси билан бирга қамалади ва қамоқхонага жўнатилади. Коррининг отаси қамоқхонада ўлади. Кейинроқ Корри ва унинг синглиси бошқалар билан бирга Равенсбрюкдаги концентрацион лагерга ўтказиладилар ва Бетси шу ерда ўлади.

Орадан анча йиллар ўтгандан кейин Корри лагерь назоратчиларидан бирини учратиб қолади. Равенсбрюкдаги лагерь назоратчиларининг кўпчилиги маҳбусларга нисбатан жуда шафқатсиз эдилар. Энди эса бу одам ҳам масиҳий бўлибди. Бу одам сўрашиш учун қўлини чўзганда, дастлаб Корри унга яқинлаша олмади. Ахир, бу одам Коррининг душмани эди. Аммо Худо бу одамни кечириш учун ва сўрашгани унга қўлини узатиш учун Коррига куч берди.

Биз ер юзида қилган барча ёмон ишларимиз учун Худо осмонда ўзимизга юз марта ошириб ўрнини тўлдиради. Ҳеч ким бировга зарар келтиришни истамагани учун, биз ҳаммамиз дўстлар бўламиз. Бу дегани – биз ер юзида яхши кўрмаганларни ҳам ўзимизга дўст қиламиз деганидир.

Мен бу ҳақда айтган эдим, ҳозир эса бир оз бошқачароқ тарзда айтмоқчиман, чунки кўп болалар бу ҳақда сўрайдилар. Биз, барибир, кўп вақтимизни маълум одамлар билан ўтказамиз. Аммо осмонда биздан нафратланадиган ёки бизни ёқтирмайдиган ҳеч ким бўлмайди. Хавотирланманг: янги ерда биронтаси билан дўстлашиб, вақтимизни у билан бирга ўтказганимизда, ноқулайликни ҳис қилмаймиз.

МИЛЛАТИМИЗ САҚЛАНАДИМИ?

Худо ҳар доим турли-туманликни севган. У кўплаб халқларни яратган. Бутрус айтганидай, «Ҳақиқатан, Худо юз-хотир қилмаслигини, балки Ундан қўрққан ва тўғрилик ила иш тутган ҳаммани миллатига қарамай қабул қилишни мен энди чинакамига тушундим» (Ҳаворий. 10:34, 35).

Ваҳий Китобида Юҳанно «эвазига ҳар бир қабила, миллат, элату халқдан» бир гуруҳ одамларни кўргани айтилади (Ваҳий 5:9).

Биз ўша одамлар бўлиб қоладиган бўлганимиз учун, ўша миллатга мансуб бўлишимиз мантиқли. Масалан, агар сиз ҳозир швед бўлсангиз, осмонда ҳам швед бўлиб қолаверасиз. Агар ота-онангиз, бувингиз ва бобонгиз ёки катта аждодларингиз қачонлардир Мексикадан, Хитойдан ёки Судандан келган бўлсалар, тирилган танада, илгаригидай, уларнинг мероси қолади.

Биз буни қаердан биламиз? Масалан, Исо яҳудий эди, тўғрими? Муқаддас Китобда айтилишича, Исо – Довуд хонадони наслидан, У янги Қуддуснинг ерларини бошқаради (қаранг: Ваҳий 22:16; 3:12). Маълум бўладики, Исо Ўз тирилган танасида ҳам Довуд хонадонининг ва яҳудий халқининг насли бўлиб қолаверади. Бизнинг янги танамиз эскиси билан боғланган бўлади (худди Исонинг танаси сингари). Демак, биз шунга ишонч ҳосил қилишимиз керакки, бизнинг у ёки бу халққа мансублигимиз келажакда ҳам сақланади. Осмонда ҳамма нарса турли-туман бўлиши нақадар ажойиб! Аммо у ерда ҳеч қандай ирқий бидъатлар бўлмайди. Ҳеч ким бирон одамни, сочининг ва терисининг ранги туфайли, оиласи дунёнинг бошқа четидан келгани туфайли ёмон кўрмайди.

Албатта, биз осмонга олинишимизни кутиб ўтирмасдан ҳозирданоқ бир-биримизга шундай муносабатда бўлишимизни Худо истайди. Унинг орзуси–ҳамма, миллати ва ирқидан қатъий назар, бир-бирларини севишини кўришдир. Агар бидъатларни унутсак, инсоният жамияти айнан турли-туманлиги туфайли ажойиб эканини кўрамиз. Шуни ёдингизда тутингки, ҳаммамиз ўзаро бир-биримизга боғланганмиз, ахир, ҳамма одамлар Одам ато билан Момо Ҳаводан келиб чиққанлар. Худо янги Қуддус ҳақида гапириб, шундай деган эди:≪Халқлар шаҳарнинг нурида юришади. Ер юзи шоҳлари унга ўз бойликларини келтиришади. Шаҳар дарвозалари кун бўйи ёпилмайди, у ерда тун бўлмайди. Халқларнинг улуғвор хазиналари унга киритилади≫ (Ваҳий 21:24–26).

Мунажжимлар, қўшни халқларнинг шоҳлари бир куни эски Қуддусга келдилар. Улар янги туғилган Ёғ суртилганга – Шоҳ Исога сажда қилмоқчи эдилар.Янги ерда ҳам кўплаб мунажжимлар янги Қуддусга йўл оладилар. Биз итоаткорлик билан Шоҳ Исо қаршисида тиз чўкамиз, тахтда ўтирган Исони шарафлаймиз. Биз Унга ўзимизнинг халқларимиз хазинасини таклиф этамиз, У бу хазинани қабул қилишдан хурсанд бўлади. Шаҳаншоҳ ҳаётлигида Ўзига садоқат билан хизмат қилганларга бу халқларни бошқаришни ишониб топширади.

Ҳозирда Унга қандай хизмат қилаётганимизга қараб, Худо бу ерда раҳбарликни бизга ишониб топширади ва бизни мукофотлайди. Сиз Исодан, қандай қилиб Раббийга хизмат қилишимиз мумкин, деб сўрадингизми? Балки, бу борада яқин одамларингизга ёрдам берарсиз? Оилангизга ёрдам берарсиз? Эҳтимол, дўстларингизга ёрдам беришингиз мумкиндир? Қўшниларингизга ёрдам берарсиз, балки? Ҳамкасбларингизга ёрдам берарсиз? Жамоатингиздаги устозларга ёки қавмга қандайдир ёрдаминги тегар?

БИЗ БИР ТИЛДА ГАПЛАШАМИЗМИ ЁКИ БИР НЕЧА

ТИЛДАМИ?

Сиз нечта тил биласиз? Кўп одамлар, осмонда ҳамма тушунадиган ва фойдаланадиган битта тил бўладими, деб сўрайдилар. Ваҳий китобида қуйидагиларни ўқиймиз:

≪ Улар овозлари борича шундай ҳайқиришарди...≫ (Ваҳий

7:10). ≪Овозлар≫ сўзи осмондаги жамики одамлар бир овозда ҳайқирганини ифодалайди.

Бобил минораси воқеасини эслайсизми (қаранг: Ибтидо 11)? Одамлар минорани қурмоқчи бўлганларида, битта тилда сўзлашар эдилар. Улар шундай деб ўйладилар: ≪Келинглар, ўзимиз учун шаҳар қурайлик, шаҳар минорасининг чўққилари осмонга тегиб турсин. Шу тариқа ном таратайлик. Акс ҳолда, биз бутун ер юзига тарқалиб кетамиз≫ (Ибтидо 11:4). Уларнинг такаббурлигига жазо сифатида Худо тилларни аралаш-қуралаш қилиб ташлади. Натижада улар ер юзи бўйлаб тарқалиб кетдилар ва ўз халқларининг бошланишига асос солдилар.

Балки, сиз, нима учун Худо халқларни бўлиб ташлашни истади, деб сўрашингиз мумкин?

Биз баъзан аҳмоқона ишлар қилмаслигимизни Худо истайди. Минорани қураётган одамлар якдил бўлишларини Худо биларди, аммо одамлар бирга бўлганларида ҳам Унга сажда қилмасликларини ҳам биларди.Улар катта куч бўлиб эртами, кечми –барибир ўзларини вайрон қилган бўлардилар.

Бир кун келиб, минора қурувчилар қила олмаган ишни Худо қилади. У Ўз одамлари учун шаҳар қуради ва уларнинг ҳаммасини бир жойга тўплайди. Минора қурувчилар нимани қила олмадилар? Одамлар осмон билан ерни бирлаштирмоқчи бўлдилар. Худо нима қила олади ва У нима қилади? Худо ер юзида осмонни яратади ва шу тариқа осмон билан ерни битта қилади.

Эҳтимол, Худо умумий тилни (Адан боғида гаплашганлари сингари тил) ҳам қайтарса керак. Нимага? Мулоқотни осонлаштириш учун. Бобил минораси қурилиши пайтида одамлар истаганини қилишлари учун ягона тил имкон берганини Худо биларди (Ибтидо 11:6). Аммо уларнинг юракларида ёвуз ният бўлгани учун, улар ёмон ишлар қилган эдилар. Осмонда эса одамларнинг юраклари Худонинг марҳамати билан тўлган бўлади. Биз ўшанда Худонинг шуҳрати ва бизнинг ҳузур-ҳаловатимиз учун хизмат қиладиган ишларнигина қилишни истаймиз. Энди Худо бизни ўзимиздан ҳимоя қилиши керак бўлмай қолади. Биз ҳеч қачон ниманидир йўқ қилиш ёки кимнидир хафа қилиш учун бирлашмаймиз. Ҳаммамиз бир-биримизга хизмат қиламиз.

Менимча – аниқроғи десам ҳам бўлади – биз ўзимизнинг она тилимизда гаплашамиз. «Ҳалқалар ҳукмдори»да Ўрта ер халқларининг ҳар бири ўз она тилига ва умумий тилга эга бўлган эдилар. Бунақаси ер куррасининг кўп жойларида ҳозир ҳам учраб туради. Масалан, Кенияда ҳар хил қабилалар яшайди ва ҳар бирининг ўз тили бор, одамлар ўзаро умумий тилда – суахили деган тилда гаплашадилар. Осмонда ҳам айнан шундай бўлиши мумкин.

Биз ақлли бўлганимиз учун янги тилни ўрганиш осонроқ бўлади. Ким билади – бирдан ўнлаб тилларда ёки юзлаб тилларда гаплашармиз, осмонда янги дўстларимизнинг ҳаммаси билан ана шу тилларда алоқа қилармиз. Нақадар ажойиб бўларди-да!

                        8-БОБ

            ЯНГИ ЕРДА ЖОНЗОТЛАР БЎЛАДИМИ?

Шунда мен еру осмондаги, ер остидаги, денгиздаги жамики жонзотларнинг овозларини эшитдим. Уларнинг ҳаммаси шундай деб куйлаётган эдилар:

“Тахтда ўтирган Худога ва Қўзига

Абадулабад ҳамдлар бўлсин!

Бу қудрат Соҳибларига

Абадулабад шон–шарафлар бўлсин!”

Ваҳий 5:13

— Эй нутқни эгаллаган яратиқ, мен сизларни бир-бирингизга топширяпман, —дея гапида давом этди қудратли ва мамнун овоз билан [Арслон]. —Мен сизларга Нарния юртини тоабад беряпман. Мен сизларга ўрмонларни, меваларни ва дарёларни беряпман. Мен сизларга юлдузларни ва ўзимни беряпман. Безабон қолган жонзотларни ҳам сизларга беряпман. Уларга яхшилик қилинг, аммо ўз қобилиятингиздан воз кечманг, уларнинг йўлларига қайтманг. Мен сизларни улардан олганман, уларга қайтишингиз мумкин. Ана шунда уларга қараганда баттар аҳволга тушасизлар.

К. С. Льюис. ≪Сеҳргарнинг жияни»*

------------------------------------------ ---------------------------------------

* «Сеҳргарнинг жияни» китобидан олинган иқтибослар бу ўринда ва бундан кейинги ўринларда Н,Л. Трауберг таржимасидан олинди. — Таржимон изоҳи.

ХУДО ЯНГИ ЕРДА ЖОНЗОТЛАР УЧУН НИМА ТАЙЁРЛАБ ҚЎЙГАН?

Муқаддас Китобда, жонзотлар Худо ижодининг муҳим қисми бўлган эди, деб айтилади. ≪Худо ҳар турли ёввойи ҳайвонларни, чорванинг ҳар хил турларини, ер юзида судралиб юрувчи

жони ворларнинг ва ҳашаротларнинг ҳар хил турла рини яратди. Худо бунинг ажойиб эканини кўрди≫ (Ибтидо 1:25).

Муқаддас Китобда яна шундай деб айтилади: ≪Шундай қилиб, У

тупроқдан ҳар хил ҳайвонларни ва ҳар хилқушларни яратди. “Бу жониворларни одам кўриб қанақа ном бераркин”, дея уларниодамнинг олдига олиб келди. Одам ҳар биржонивор учун ном танлади≫ (Ибтидо 2:19).

Фақат одамлар ва жонзотлар тупроқдан яратилган, бу эса биз учун алоҳида хусусият ҳисобланади.Энди тўғрисини айтамиз: жонзотлар Худонинг тимсолида ва кўринишида яратилмаган, улар бирон жиҳатдан инсонга тенг эмас. Аммо Худо жонзотларни яратиб, улар ҳақида ғамхўрлик қилди, бу дегани – биз ҳам уларга ғамхўрлик қилишимиз керак деганидир.

Инсонлар ва жонзотлар ўртасида қандайдир умумийлик бор: ҳаммамиз тирик жонзотлармиз. Худо инсонлар учун ва ер учун келажак тайёрлаётгани далили шуни кўрсатадики, жонзотларга нисбатан Унинг алоҳида режалари бор.

Жонзотлар болаларни тишлаган ёки яралаган бўлса, айрим болалар улардан қўрқади. Янги ерда эса хавфли ҳайвонлар бўлмайди, биз улардан қўрқишимиз керак эмас. Одам ато билан Момо Ҳавога бу маъқул келганидай, улар билан бирга бўлиш бизга ҳам ёқади. Ер мукаммал бўлган шароитда жонзотлар Адан боғида муҳим роль ўйнаганлар. Янги ерда ҳам, эҳтимол, шундай бўлса керак – ҳамма нарса мукаммал бўлади. Илёс эсингиздами? У отлар қўшилган аравада осмонга олинган эди (қаранг: 2 Шоҳ. 2:11). Демак, осмонда ҳам отлар бўлади (қаранг: Ваҳий 6:2–8). Аслида осмонда қудратли самовий лашкар учун отлар етарли (қаранг: Ваҳий 19:14). Ҳозирда ҳам ер юзида отлиқ фаришталар армияси бор, улар фақат бизга кўринмайди, холос (қаранг:2 Шоҳ. 6:17).

Ваҳий китобида бошқа ҳеч қандай жонзот ҳақида айтилмайди, эҳтимол, улар Масиҳнинг ер юзига иккинчи марта келишида ҳеч қандай роль ўйнамайдилар. (Одамларни қутқариш учун келадиган армия олмахонларни, чумолиларни ёки денгиз чўчқаларини миниб эмас, балки отларни миниб келади.) Агарда осмонда отлар кўп бўлса, у ерда жонзотларнинг бошқа турлари бўлиши мумкин, деб тахмин қилиш мантиқли эмасми? Нимага шундай ўйлаш мумкин эмас?!

Кўпчилик одамлар, самовий отлар заминий отларга мутлақо ўхшамаган номда бўлган эди, деб ўйлайдилар. Бироқ бу одамлар шуни тан олишлари керакки, янги ер жонзотларсиз мукаммаллик касб этмайди. Чунки биз биламиз: тирилган одамлар ўзларининг ҳақиқий таналари билан реал ҳаётда табиий дарахтлар, тоғлар ва дарёлар билан бирга яшайди, у ерда ҳақиқий жонзотлар умуман бўлмайди, деб ўйлашларига сабаб йўқ. Янги ер ҳақидаги парчада Худо, жонзотлар (бўрилар, қўйлар ва ҳатто шерлар) бир-бирлари билан иноқ яшайдилар (Ишаё 62:25), деб айтади. Гарчи кўпчилик одамлар, ўша парча вақтинчалик минг йиллик шоҳликка мансуб деб ўйласалар ҳам, менинг тахминимча, бу парча абадий янги ерга ҳам алоқадор.

Исо Ўз тахтидан янги ерни эълон қилади: «Мана, Мен ҳаммасини янги қилиб яратяпман!»* (Ваҳий 21:5). Исо бу ўринда айтадики, эски нарсалар янгиланади, аммо янгидан яратилмайди (аммо бу дегани – У янги нарсаларни ярата олмайди дегани эмас). У гўё шундай деяётгандай бўлади: «Биринчи бор яратганларимни, шу жумладан, одамларни, табиатни, жонзотларни ва ернинг ўзини ҳам оламан, янги ва абадий қилиб қайтараман». Бу жумлалар, Худо эски заминдан айрим ҳайвонларни ҳам янги ерга қайтаришини билдиради, деб ишонаман. Бу эса навбатдаги саволимизга мантиқан олиб келади…

ЯНГИ ЕРДА БИЗ ХОНАКИ ҲАЙВОНЛАРНИ ҲАМ КЎРАМИЗМИ?

Жонзотлар жуда ажойиб, шундай эмасми? Мен кўпинча болалигимда боқққан олтинранг овчи итим Чампа учун Худога шукрона айтаман. Итим ҳақида бахтиёр хотираларим кўп. Биз итим билан югурардик, ўйнардик. Айниқса, орқа ҳовлида юлдузларга маҳлиё бўлиб ётганимда, эмаклаб келиб ухлайдиган қопимга кириб олганини яхши эслайман.

Бу ўринда муаллифМуқаддас Китобнинг инглизча ESV вариантидан иқтибос қилиб келтиради:≪Iammakingallthingsnew≫ – таҳририят изоҳи.

Ўйлайманки, сиз ҳам ҳақиқатан жонзотларни яхши кўрасиз. Бужуда яхши. Агар қачонлардир хонаки жониворингиз бўлгану ўлган бўлса (ёки бир неча яхши кўрган жониворларингиз, масалан, 37 та оғмахонингиз), уни яна кўрасизми – буниси сизга жуда қизиқ.

Жонзотларни яратган Худо улар орқали кўпчиликнинг қалбига тегиб ўтади. Агар Худо истаса, сиз яхши кўрган жонзотни яратади. У яхши нарсаларни тортиб олмайди, аксинча, инъом қилади. Худо Ўз одамларини хурсанд қилишни яхши кўради (қаранг: Матто 7:9–11). Шунинг учун агар янги ерда бир ёки ундан ортиқ хонаки ҳайвонингиз борлиги сизни қувонтирса, Худо сизнинг истакларингизни оширганига жиддий сабаб бўлиши мумкин. Сизнинг иккита оғмахонингиз, қуёнингиз, мушугингиз борлигидан қанчалар қувонганингизни эсланг. Бу эса янги ерда сизнинг хонаки жонзотларингиз ҳам бўлиши мумкинлигини билдиради. Ёки оилангизда хонаки жонзотларни кўпайтириш имконияти бўлмаган бўлса, сиз бу ишни осмонда қилишингиз мумкин, ҳамма дўстларингиз ўзлари яхши кўрган жониворларини чин дилдан ғаразсиз инъом қиладилар.

Бу мавзудаги энг муҳим оят Рим. 8:18–22 бўлиши мумкин, деб биламан. (Ўзингиз мустақил ўқиб олишингиз мумкин.) Бу оятларда айтилишича, «жамики мавжудотлар» инсоният гуноҳи оқибатидан азоб тортмоқда ва тирилиш вақти келиши орқали қутқарилишга интилмоқда. Чамаси, бутун атрофимиз азоб-уқубатлардан халос бўлишга ташна. Лекин яхши янгилик ҳам бор: Худо бизни ўликдан тирилтиргандан кейин, биронта яратиқ чиримайди ва ўлмайди. Чамаси, бизнинг тирилишимиз, илгаригига қараганда, ҳамма жонзотларнинг тикланишига улкан улуғворлик билан мазмун бағишлайди.

Менимча, қутқарилишга ташна «жамики мавжудотлар» ўз ичига жонзотларни ҳам қамраб олади, деб айтиш учун ҳамма асослар бор. Айни пайтда Худонинг одамлари тириладилар, ҳамма яратиқлар интилган нарсасини оладилар. Чунки « мавжудот чириб–битиш қуллигидан озод этилиб, Худонинг фарзандлари билан бирга улуғвор эркинликдан баҳраманд бўлишига умид бор» (Рим. 8:21).

Рим. 8 да, бу заминда яшаган, азоб чеккан ва ўлган айрим жонзотлар яқинлашиб келаётган заминий Худо Шоҳлигида қайта тириладилар, деган ишора бор. Улар бизнинг гуноҳларимиз оқибатида азоб чекканлар, шунинг учун биз янгисини олганимизда, уларнинг танаси ҳам қутқарилади. Улар ҳеч ким қайғу-алам келтирмайдиган оламда истиқомат қиладилар.

Агар ҳозирги оламдаги жонзотлар янги ерда оғриқсиз, қайғу-аламларсиз истиқомат қиладиган бўлсалар, балки, улар бизнинг хонаки жонзотларимиз бўлсалар керак?

Менимча. Худо қуйидаги учта нарсадан биттасини қилиши мумкин:

1) тамомила янги жонзотларни яратиш;

2) бизнинг оламда азоб тортган жонзотларни тирилтириб, уларга янга абадий тана инъом қилиш;

3) қисман янги жонзотларни яратиб, олдинги айрим кўринишларини тирилтириш.

Худонинг ниятлари фақат Унинг Ўзига аён.Аммо Рим. 8 менда, сизлар янги ерда ўзингиз севган хонаки жонзотлар билан бирга истиқомат қиласизлар, деган фикр уйғотади.

ҚИРИЛИБ КЕТГАН ЖОНЗОТЛАР ЯНГИ ЕРДА БЎЛАДИМИ?

Сиз қачонлардир динозаврларни кўришни истаганмисиз? Кўпроқ қайси турини? Брахиозавраними? Тираннозавраними? Худо дастлаб яратганмукаммал ўсимлик ва ҳайвонлардан кўпчилиги ер юзидан қирилиб кетган. Ҳозирда мавжуд бўлганлари илк яратилганлардан бир қисми, холос. Менимча, йўқолиб кетган ўсимликлар ва ҳайвонлар ҳаётга қайтарилади. Худо Ўзининг илк ижодини тирилтириш орқали гуноҳ ва ўлим устидан тўлиқ ғалаба қилади. Ахир, илк инсонлар гуноҳ қилиб, ер юзига лаънат олиб келгани учун ҳам, жонзотлар қирилиб кетган эди-да. Эсингиздами, Худо шундай ваъда берган эди: «Лаънат деган нарса у ерда қолмайди...» (Ваҳий 22:3).

Римликларга мактубда шундай айтилади: «Борлиқ яратилгандан бери Худонинг кўринмас хусусиятлари, яъни абадий қудрати ва илоҳиёти очиқ кўриниб турибди. Худонинг ижодига қараб, Унинг хусусиятларини тушуниб олса бўлади...≫ (Рим.

1:20). Худо билан бўлиш нима эканини кўрсатиш учун жонзотлар Худонинг шуҳрати тимсолида яратилган эди.Унинг қудратли кучининг исботи, тираннозаврга қараганда, нима бўлиши мумкин? Худо Аюб ҳақида ҳикоя қилганда, Унинг улуғворлигини қуруқликдаги ва денгиздаги баҳайбат махлуқлар орқали кўришимиз мумкинлигига Ўзи ишора қилади (қаранг: Аюб 40-41). Нимага янги ерда Худонинг бу ҳамма мўъжизаларини кўришлари учун одамларга имконият бермаслик керак?!

Сиз агар «Юр даври парки» фильмини кўрган бўлсангиз, бу баҳайбат махлуқларнинг ажойиб улуғворлигини тасаввур қилинг.Аммо уларнинг биронтаси бизни эзиб ташлаши ёки ғажиб қўйишиҳеч гап эмас. Тасаввур қилинг: сиз апатозаврни миниб кетяпсиз ёки учиб кетаётган птеродактилнинг елкасидасиз. Бу жонзотларни Худо яратган, улар Худо оламининг бир қисми бўлган эдилар. Шундай экан, нима учун Худо уларни янги оламда яратиши мумкин эмас?!

      ҚАНДАЙДИР ЖОНЗОТ ГАПИРАДИМИ?

Сиз қачонлардир Беатрис Поттернинг «Қуёнча Питер ва бошқа воқеалар», «Жаноб Мак-Квакил ҳақида эртак» ва бошқа китобларни ўқиганмисиз?

Кеннет Грэмнинг «Тол шабадаси» ёки К. С. Льюиснинг «Нарния солномаси» китобларини-чи? Агар сизга ана шундай воқеалар ёқса, сиз билан баҳслашишга тайёрман: жонзотлар ҳам гапиришини сиз орзу қиласиз. (Ҳаммаси жойида, тан олаверинг.)

Камида битта жонзот – илон Адан боғида тилга кирган эди. Аслида у шайтон эди. Муқаддас Китобда шундай ҳикоя қилинади: «Парвардигор Эгамиз ҳамма ёввойи ҳайвонларни ҳам яратган эди. Ўша ҳайвонлар орасида анча айёри илон эди» (Ибтидо 3:1). Бу шуни англатадики, бошқа жонзотлар ҳам айёр бўлган эди. Диққат қилинг: Момо Ҳаво «Эҳ Одам ато! Ҳозиргина илон мен билан гаплашди!» деб айтмади. Чамаси, илоннинг гаплаша олишидан Момо Ҳаво ҳайратланмаган. Хуллас, бошқа жонзотлар (айниқса, айёр жонзотлар) ҳам гапириши мумкин экан.

Азалдан Худо жонзотларни онгли қилиб яратган, балки, биз тасаввур қилганимиздан ҳам ақллироқ бўлган бўлишлари мумкин. Ҳозирда биз биладиган энг ақлли жонзотларни илк гуноҳ давригача яшаган жонзотлар билан қиёслаш мумкин эмас. Нимага? Чунки Одам ато билан Момо Ҳавонинг нотўғри танлови жамики яратиқларга таъсир этди. Агар янги ерда одамлар қобилиятлироқ ва ақллироқ бўлар экан, нимага жонзотлар ҳам ақллироқ ва қобилиятлироқ бўлиши мумкин эмас?!

Худо янги ерда ўйлаб қўйган ақл бовар қилмас нарсаларнинг ҳаммасини бир кун келиб ўзимиз учун кашф қилишимиз қанчалар яхши! Эҳтимол, Худо жонзотлар шоҳлиги учун тайёрлаб қўйган Ўзинингҳамма нарсалари учун ҳозироқ Унга миннатдорчилик билдиришни истаётгандирсиз?

9-БОБ

ОСМОНДА БИЗ НИМА БИЛАН МАШҒУЛ БЎЛАМИЗ?

Бундан буён Раббимиз Исога умид боғлаб, оламдан кўз юмганлар бахтлидир!.. улар қилган оғир меҳнатидан дам олсинлар, меҳнатининг роҳатини кўрсинлар «…»Лаънат деган нарса у ерда қолмайди. Шаҳарда Худонинг ва Қўзининг тахти бўлади, Худонинг қуллари Унга хизмат қилади.

Ваҳий 14:13; 22:3

Унинг устида зангори осмон, майсалар билан қопланган охири йўқ, бепоён ер ҳамма томонга чўзилиб кетган.

- Чамаси, ўша, - деди Тириан ўзича кулиб, - ичкарисидан ҳам Оғилхона, ташқарисидан ҳам Оғилхона – иккита тамомила бир-биридан фарқли жой.

– Тўғри, – деб тасдиқлади жаноб Дигори, – унинг ичи қобиғидан кўра каттароқ.

– Тўғри, шундай, –гапни илиб кетди малика Люси, – бизнинг оламда ҳам бир марта шундай Оғилхона бўлган эди. Унинг ичкариси бизнинг бутун оламга қараганда каттароқ бўлган эди.

Малика Люси илк бор гапирган эди… У ҳамма нарсани анчагина теран қабул қилган, гапирганидан ниҳоятда бахтиёр эди.

К. С. Льюис. ≪Охирги жанг»

ОСМОНДА БИЗГА ЗЕРИКАРЛИ БЎЛМАЙДИМИ?

Кўпчиликнинг айтишича, осмоннинг кўп қисмида зерикарли бўлади. Шуниси ачинарлики, кўпчилик масиҳийлар ҳам шундай ўйлайдилар. Баъзан осмон юзасидан одамлар ҳазил ҳам қиладилар. Улар «Осмонда зерикканимдан кўра, дўзахда хурсанд бўлганим яхши», деб айтадилар. Айримлар дўзахни у ёқ-бу ёққа суянадиган, бильярд ўйнайдиган жой, дўстлар билан ҳазил-ҳузул қиладиган жой (худди Диснейнинг «Пиноккио»сидаги каби) деб тасаввур қиладилар. Аммо буларнинг биронтаси ҳам тўғри эмас. Биз дўстларимиз билан дўзахда эмас, балки осмонда сайр қиламиз, ўйнаймиз ва кулишамиз! (Шуни ёдингизда тутинг: иблис – ёлғончи, айниқса, осмон ва дўзах ҳақида ниҳоятда маҳорат билан алдайди).

Тўғрисини айтганда, дўзах – ҳамма ёлғиз ва бахтсиз, дўстлик йўқ ва ҳеч қандай яхшилик бўлмайдиган жой. Дўзахда ниҳоятда зерикарли бўлади. Жамики яхши, янгиланиб турадиган, қизиқарли ва диққатни жалб қиладиган нарсалар Худодан келади. Худо бўлмаса, Ундан келадиган жамики ажойиб нарсалар бўлмаса, қизиқарли ҳеч нарса бўлмайди. Шоҳ Довуд шундай ёзган эди: ≪...Менга ҳаёт сўқмоғини Ўзинг кўрсатасан,

Ҳузурингда шодлик мени қамраб олади,

Менга боқий ҳузур–ҳаловатни Сен берасан≫ (Забур 15:11). Агар Худосиз хурсандчилик бўлмаса, Унинг иштироки ҳам хурсандчиликдир.

≪Ҳар доим ҳам яхшилик бўлаверса, зерикарли бўлмайдими?≫ — деб сўрайди кимдир. Бундай одам, ёмон бўлсак, қизиқарли, яхши бўлсак, зерикарли, деб ишонади. Аммо ҳаммаси бирдай ёлғон. (Шу васвасага тушиб қолманг, бўптими?) Ёмон хатти-ҳаракатларингиз билан ҳаётни қизиқарли қилмайсиз, фақат чигаллаштирасиз, холос. Гуноҳ саргузаштларни туғдирмайди, балки инсонни бўм-бўш қилади. Сиз, чамаси, мен яхши кўрадиган китоб «Нарния солномаси» эканини фаҳмладингиз, шекилли. Агар шу китобни ўқимаган бўлсангиз, сизга астойдил тавсия қилган бўлардим. Шер Арслон – тўқиб чиқарилган Нарния мамлакатининг қироли, худди шу сингари, Исо – реал Самовий Шоҳликнинг Шаҳаншоҳи. Менда шундай савол пайдо бўлади: Арслон қачонлардир зерикишини сиз тасаввур қила оласизми? Кимдир Арслон билан ёнма-ён бўлганда, у ҳам зерикишини тасаввур қила оласизми?

Китобда ҳикоя қилинишича, ≪Арслон —қўлга ўргатилган шер эмас≫. У ҳеч кимга итоат этмайди. Ҳақиқий Исо ҳам, худди Арслон сингари, ижодий, ажойиб, аммо зерикарли эмас.Исо бизга тайёрлаб қўйганларини биз шунчалик сабрсизлик билан кутамизки! Бизнинг абадий Раҳнамомизнинг ният-мақсадлари бор, булардан бизнинг ҳатто бошимиз айланиб кетади! Менимча, осмон улуғвор кутилмаган янгиликларга, янги ажойиб саргузаштларга тўла бўлади, биз Худони яхши билиб оламиз, янги коинотда Унинг мўъжизаларидан завқ оламиз.

Чунки осмон – Худонинг Ўзи яратган уй. Осмон ҳам, худди Худо сингари, ажойиб ва қизиқарли бўлади. Осмонда бўлганимизда, бу ер зерикарли бўлган деб ҳисоблаб, қанчалар аҳмоқ бўлган эканмиз-а, деб ўйлаймиз. Аслида Худо билан учрашувни сабрсизлик билан кутиш керак эди. Яратувчи Худойимиз - қудратли, бизни яхши кўрадиган, биз У билан бирга бўлишимизни истайдиган Худо билан ёнма-ён турганимизда, шундан яхши жой йўқ эканини тўлиқ тушуниб оламиз!

      БИЗ МЕҲНАТ ҚИЛАМИЗМИ?

Кўпчилик одамлар, осмон –ҳар бир одам учун ёппасига тўр беланчак, одамлар ана шу беланчакда ётиб, дам олаверадилар, дам олаверадилар, дам олаверадилар, деб ўйлайдилар. Сиз ҳам қачонлардир шундай деб ўйлаганмисиз?

Шундай, биз осмонда дам оламиз, аммо у ерда ишлаймиз ҳам. Ҳақиқатан, сизда ҳеч қачон шундай фикр уйғонмайди: «Нақадар расвогарчилик! Мен шу ишларни қилишим керак-а!» (Уй вазифасини бажариш керак бўлганда, болаларнинг калласига кўпинча шундай фикр келади.)

Кўряпсизми, илк одамлар Одам ато билан Момо Ҳаво Худонинг қонунини бузганларида, меҳнат машаққат бўлган эди. Худо Одам атога деди:

≪…Сен туфайли ерни лаънати қилдим.

Бутун умринг бўйи тимдалаб ерни,

Ердан ўтказасан тирикчилигингни.

Ернинг ҳосили емишинг бўлса ҳам,

Ер сен учун тиканлару қушқўнмас

ўстиради.≫ (Ибтидо 3:17, 18).

Янги ерда ҳеч ким бизни ишлашга мажбур қилмайди. Ўзимиз хоҳишимиз билан меҳнат қиламиз. Меҳнат бизга хурсандчилик олиб келади. Дам олиш вақти келганда, дам олишни истаб қоламиз. Ҳаммамиз бирга йиғиладиган вақт келиб, Худога ҳамду сано айтадиган пайт бўлганда, биз шуни қилишни истаб қоламиз. Биз ўзимиз истаган нарсанигина қиламиз, ҳар доим керакли ишни қилишни истаймиз.

Биз Одам ато билан Момо Ҳаво бошлаган ишни бажаришга – ер юзини Эгамиз Худо шуҳрати билан бошқаришга қодирмиз. Биз шундай бўлишини ҳам биламиз, чунки бу ҳақда Муқаддас Китобда ўқишимиз мумкин. Инсон Худога садоқат билан хизмат қилгандан кейин осмонга боргач, у ерда ишсиз бўлади, деб тахмин қилмаслик керак. Аниқроғи, Худо унга айтади:≪Баракалла! Сен яхши ва ишончли хизматкорсан! — дебди. — Кичик ишда ишончимни оқлаганинг учун, сенга катта ишларни ишониб топшираман. Кел, менинг хурсандчилигимга шерик бўл≫ (Матто 25:23).

Осмонда иш ҳеч қачон сизнинг таъбингизни хира қилмайди, ўзингиз ҳам, вақтни беҳуда ўтказяпман, деб ўйламайсиз.Ўзингиз яхши кўрадиган иш ҳақида ўйлаб кўринг. Ўзингиз қизиққан ишлар билан шуғулланганингизда (расм чизганингизда, ёғочдан нимадир ясаганингизда, тақинчоқлар ясаганингизда, моделлар йиғганингизда), сиз буларни иш деб айтмайсиз. Шундайми? Осмонда биз Худога хизмат қиламиз, Худо учун меҳнат қиламиз, деб айтилган (қаранг: Ваҳий 7:15; 22:3). Ўзимиз қизиққан иш билан шуғулланганимизда, осмонда ҳам, ҳозиргидай, ишимизни қониқиш билан бажарамиз.

Исо шогирдларига айтган эди: ≪ Менинг овқатим — Мени Юборганнинг иродасини адо этиш, Унинг ишини тугатишдир≫ (Юҳанно 4:34). Исо Ўз ишидан катта қониқишни бошидан кечирмоқда. Биз билан ҳам шундай бўлади!

БИЗ ҚЎШИҚ АЙТИБ, МУСИҚА ИЖОД ҚИЛАМИЗМИ, РАҚСГА ТУШАМИЗМИ?

Сиз бирон куйни яхши кўрасизми? IPod ингизёнингиздами? Мусиқа —ҳаётнинг муҳим қисми, буни йўқотганларнинг кўпчилиги бахтсиз бўлиб қолади.

Яхши хабар шундан иборатки, биз мусиқани рад қилишимизга ўрин қолмайди. Осмонда кўплаб ажойиб мусиқалар бўлади!

Ҳаворий Юҳанно ҳозирги осмонда карнай ва торли асбоблар ҳақида айтади (қаранг: Ваҳий 8:7–13; 15:2). Агар осмонда мусиқа асбобларимиз бўлса, янги ерда ҳам уларни бемалол топишимиз мумкин.

Одамлар қўшиқ ва мусиқа билан Худони шарафлаганлари ҳақида Муқаддас Китобда кўплаб мисоллар бор. Қадимги Қуддусдаги Маъбадда 288 одам қўшиқ айтишга, турли мусиқа асбобларини чалишга ўргатилган эдилар (қаранг: 1 Сол. 25:1–8). Одамлар бурғу, арфа, лира,карнай, доира, най,зил ва бошқа мусиқа асбоблари билан Худони шарафлашга даъват қилинган (қаранг: Забур 150). Эски Аҳд давридаги яҳудий шоҳларидан бири Ҳизқиё шундай деган эди: ≪... Бутун умримиз бўйи торли асбоблар ила Эгамнинг уйида биз куйлаймиз≫ (Ишаё 38:20). Исо ҳам Ўз шогирдлари билан қўшиқ айтган эди( қаранг: Марк 14:26), ҳаворий Павлус эса масиҳийларни Раббийга ҳамду сано қўшиқларини айтишга даъват қилган эди (қаранг: Эфес. 5:19).

Тўлиқ ишониш мумкинки, ер юзида ёзилган айрим эски қўшиқлар янги ерда ижро этилади. Ваҳий 15:2,3 да «Мусонинг қўшиғи» ни куйлаган одамлар тасвирланади. Эҳтимол, бу қўшиқда Мусо ва бошқа одамлар фиръавндан ва унинг лашкаридан ўзларини қутқаргани учун Худога шукрона айтган бўлиишлари мумкин (Чиқиш 15).(Балки, биз диний қўшиқлар тўпламидан танлаб бирон қўшиқни ижро этишимиз мумкин. Ким билади…) Эҳтимол, осмонда янги қўшиқлар ёзилиши ҳам мумкин. Сиз қўшиқ ёзишни биласизми? Албатта, бўлиши мумкин – осмонда янги қўшиқларни айнан сиз ижод қиласиз.

Биз нафақат қўшиқ айтамиз, балки рақсга ҳам тушамиз! Аммо ифлос фикрларни уйғотадиган рақсларни эмас, балки анчагина қувноқ ва Худони шарафлайдиган қўшиқни айтамиз.

Асрлар давомида ер юзида Худони рақс орқали шарафлаганлар (қаранг: Воиз 3:4; Еремиё 31: 12-14). Исроил халқи қаршисида Қизил денгизнинг сувлари иккига бўлиниб йўл очилганда, Марям ва Исроилнинг бошқа аёллари доира чалиб, Худо шаънига ибодат қўшиқларини куйладилар ва рақсга тушдилар. Шоҳ Довуд ҳам Худони шарафлаб, рақсга тушган эди (қаранг: 2 Шоҳ. 6:16). Дарбадар ўғил уйга қайтиб келганда, ҳамма хурсанд бўлиб, мусиқа садолари остида рақсга тушган эдилар (қаранг: Луқо 15:25). Шундай экан, нима учун биз осмонда рақсга тушмаслигимиз керак?!

Худо бизни ана шундай қобилият билан яратган. Биз Худони шарафлаш учун овозимиздан ва мусиқа асбобларидан фойдалана оламиз. Шунингдек, Унинг шарафига рақсга тушишимиз ҳам мумкин.

БИЗ КУЛАМИЗМИ?

Сиз кулишни яхши кўрасизми? Ишонасизми, йўқми, Худо кулишни яхши кўради. Юмор қаердан пайдо бўлган? Юморни одамлар, фаришталар ёки шайтонлар яратган эмас.Агар Худода юмор ҳисси бўлмаганда эди, бизда ҳам юмор ҳисси бўлмас эди. Худода юмор ҳисси борлиги тамомила табиий. Африка чумолихўрларини ёки маймунларини эсланг. Коптокка ўхшаган ип ўрами ортидан қуваётган жирафага ёки мушугингизга эътибор беринг. Албатта, кулиб юборасиз, тўғрими?

Менимча, Исо ҳам осмонда биз билан бирга кулиб юборади. Аслида Унинг қувноқ ва дилкаш табиати биз учун абадий кулги манбаи бўлиб қолиши мумкин.

Булар менинг тахминларимми? Йўқ. Исо айтган эди:≪ Эй йиғлаётганлар, бахтлисиз! Сизлар қувониб куласизлар≫ (Луқо 6:21). Эшитяпсизми? Сиз куласиз!

Исо кулгини осмондаги мукофот сифатида ваъда қилади. Исо кулги вақтини кутиб, бизга қарата, сизлар ҳозир «қувонинглар» (Луқо 6:23) деб айтади. Кулмасдан қувонаётган бирон одамни тасаввур қила оласизми? Бирон байрам муносабати билан (туғилган кунда, битирув кечасида, оилавий тушликда, жамоатхонадагилар билан бирга пикникка чиққанингизда) йиғилишган одамлар гуруҳини олинг. Сиз нимани эшитасиз? Кулгини! Улар бир-бирларини бағрига босадилар, ҳазиллашадилар, қўшиқ куйлайдилар, бирон воқеани ҳикоя қиладилар. Ҳамма вақт куладилар. Ҳаёт оғирлашиб қолганда, Исо осмонда берадиган ваъдани эсланг: «Сизлар қувониб куласизлар».

БИЗ ЎЙНАЙМИЗМИ?

Бўш вақтингизда (дарсдан кейин, уй вазифаларини бажариб бўлганингиздан сўнг ва ҳ.), биринчи навбатда, нима билан шуғулланасиз? Сиз, аниқроғи, ўйин учун вақтни алоҳида ажратиб қўясиз, тўғрими? Эҳтимол, сиз роликда ёки велосипедда учиш учун ё баскетбол ўйнаш учун кўчага отлансангиз керак.

Яхши кўрган ўйинингизни ўйнашингиз учун сизни ҳеч ким илтимос қилиб кўндирмаса керак. Агар вақтингиз бўлса, сиз ўйнайверасиз, шундайми? Бу Худони хурсанд қиладими? Агар бу ўйинларингиз мақсадга мувофиқ бўлмаса, масалан, оккультизм, афсунгарлик ёки қандайдир ахлоқдан четга чиқиш ҳолатлар бўлса, булар Ҳудони ҳақорат қилади. Ўзимизга ёқадиган машғулотлар билан вақтимизни ўтказсак, Худо мамнун бўлади. Албатта, доимо кўнгил очар ўйинлар билан вақтимизни ўтказмаймиз, аммо ўйинлар ўйнаш учун вақтимиз бўлишини Худо истайди. Биз ўйиндан лаззатланишимиз учун вақтни ҳам, бизни ҳам Унинг Ўзи яратган.

Мен нима айтмоқчи бўлганимни топинг-чи! Ҳа, шод-хуррамлик эски ердан йўқолиб кетмайди. Янги ерда ўйин ўйнашимиз учун вақтимиз бўлади. Аслида осмонда бўладиганларнинг ҳаммаси болаларга ўхшаган бўлади, улар Худони яхши кўрадилар, Унга ишонадилар, қувончдан мамнун бўладилар (қаранг: Марк 10:14, 15).

Бир куни мендан биттаси сўради: ≪Осмонда ўйинчоқлар бўладими?≫Мен ҳеч иккиланмай, ҳа, бўлади, дебайта оламан. Ахир, биз инсонлигимизча қоламиз-ку! Шундай экан, нима учун осмонда ўйинчоқлар бўлмас экан?! Биз илгаригидай буюмлар яратишга, жумладан, ўйинчоқлар ясашга лаёқатли бўлиб қолаверамиз.

Худонинг ҳам қачонлардир ўйнаш истаги борлиги сизга қизиқ туюладими?Худо, Мен аслида қандай бўлсам, сизларда шундайлигимча акс этганман, деб айтади. (Рим. 1:20 ни эсланг, мен бу оятда қирилиб кетган ҳайвонлар ҳақида айтмоқчи эдим.)Худо яратган маймунлар, мушуклар, отлар ва кўплаб бошқа ҳайвонлар ҳақида ўйлаб кўринг.

Сиз қачонлардир сув қундузини кузатганмисиз? Менда бу жонзотни кузатиш имконияти бўлган эди. Бу жуда қувонарли. Улар бутун кун бўйи сувда сузиб, ўйнаб, сувларни сачратади. Улар инсоният яратилгунга қадар минглаб йиллар олдин сувда бундай ўйинларни ўйлаб чиқарганлар. Бу ўйинларни уларнинг табиатида ким пайдо қилган? Гаров бойлашаман: сиз жавобни биласиз.

Бу ўйинларни, шодлик ва хурсандчиликларни одамлар яратганларини сиз ўйлаб чиқармагансиз-ку!

ОСМОНДА СПОРТ БЎЛАДИМИ?

Қайси спорт турини сиз яхши кўрасиз? Бир кун келиб, янги ерда янги, мукаммал, соғлом танада спортдан завқ оламан, деб қачонлардир ўйлаганмисиз?

Худо масиҳийнинг ҳаётини спорт мусобақалари билан қиёслайди (қаранг: 1 Кор. 9:24, 27; 2 Тим. 2:5). Спортдан завқ олиш қобилияти бизда борлиги жуда яхши. Агар одамлар гуноҳкор бўлмаганларида эди, улар барибир, бейсбол, футбол, регби, баскетбол, сузиш, сувда сакраш мусобақаларини ўйлаб топган бўлардилар, шундай эмасми? Албатта, топардилар! Эҳтимол, ундай ҳолда спортнинг кўплаб қизиқарли турлари мавжуд бўлган бўларди.

Биз ўйинларни ўйлаб топамиз, ўйинлардан завқ оламиз, аммо бизни ким шундай яратган? Шайтонми? Албатта, шайтон эмас! Шайтон ҳеч нарса ярата олмайди, у хурсандчиликни асло яхши кўрмайди. Худо бизни яратган. Худо бизни қандай яратганини кўрсатадиган усул – спортдир.

1981 йили «Оловли аравалар» фильмини кўрганмисиз? Бу – менинг энг севимли фильмларимдан. Фильмнинг бош қаҳрамони – Шотландиялик олимпия чемпиони Эрик Лидделл бўлиб, у реал инсон, Худони ҳамма нарсада, ҳатто спортда ҳам нима шарафлашини тушунарди. Эрик Лидделл синглисига, Худо мени фақат Хитойда миссионер бўлишгагина даъват қилмаган, балки Олимпия ўйинларида ҳам иштирок этишга даъват қилган, деб қуйидагича тушунтиради:≪Худо мени чопқир қилди. Мен югурганимда, Худонинг марҳаматини ҳис қиламан… Ютқизиш менинг Унга бўлган нафратимни ифодалаган бўларди≫. Бошқача айтганда, агар Эрик Худо берган тез югуриш қобилиятини ривожлантирмаганда эди, у Худога нисбатан ҳурматсизлигини кўрсатган бўларди. Бир куни мен теннис турнирида беш соатлик якка матчда иштирок этган эдим. Уч партиянинг ҳар биттаси тай- брейк* билан тугади. Мен ҳолдан тойиб қолдим, оёғимдаги иккита тирноғимдан ҳам айрилдим. Кейин икки ҳафта оқсаб юрдим. Мен ана шу беш соатлик матчнинг бирон

** Теннис турнирида тай-брейк қуйидаги ҳолатда юз беради: агар ҳисоб 6:6 бўлса, ўйинчилардан бири 7 очко олмагунча ўйин давом этаверади.Теннисда тай-брейк қаттиқ курашнинг рамзи ҳисобланади. — Таржимон изоҳи.

дақиқасига ачиндимми? Асло! Биз спортнинг турли кўринишларида мусобақалашиб, чарчоқдан катта завқ оламиз. Мана шу беш соат мен мусобақалашган йигит билан дўстлигимизга асос солди. Ҳозирда икковимизда ҳам нақадар ҳайратланарли хотира сақланиб қолган! Менинг идрокимни ва танамни яратган Худо ўша мусобақада ҳар доим мен билан бирга бўлди.

Янги ерда биз спортнинг қайси янги турлари билан шуғулланишимиз мумкин? Бу борада имкониятлар чексиз. Эҳтимол, бизга илгари хатарли туюлган спорт тури билан шуғулланармиз. Эверест янги тоғлари ён бағирларида ғизиллаб юрган сноуборд спортчиларини тасаввур қилинг. Сиз ўзингиз яхши кўрган спортчилар билан гольф, бейсбол, футбол, теннис, хоккей, регби ёки баскетбол ўйнашингиз мумкин.

Одамлар менга шундай дегандилар: ≪Осмонда спорт мусобақалари бўлиши мумкин эмас, чунки мусобақалар носоғлом рақобатни келтириб чиқаради≫. Мен теннис бўйича мактаб командаси тренерининг ёрдамчиси бўлганман, шу боис мен кўплаб ахлоқсизликларни кўришимга тўғри келган. Аммо яхши томонларини ҳам кўрганман. (Мен айрим масиҳийларнинг фарзандларига ҳам тренерлик қилганман, улар Исо издошларининг ажойиб намунаси бўлган эдилар.) Мен яна Исони жон-дилдан яхши кўрадиган, Худонинг шуҳрати учун ўйнайдиган профессионал спортчилар билан мулоқот қилишимга тўғри келган. Спорт мусобақаларида айрим одамлар ҳақиқатан ғирром ўйнайдилар. Бу дегани – шундай бўлиши керак дегани эмас.Янги ерда спорт билан шуғулланиш ҳеч қачон ичимиздаги ёмонликни юзага чиқармайди, чунки юзага чиқариш эҳтимоли бўлган ҳеч қандай ёмонлик ичимизда бўлмайди.

Айримлар шундай айтадилар: ≪Спорт мусобақаларида ҳар доим кимдир ютқизади. Осмонда ҳеч ким ютқизмаслиги керак≫. Ким шундай деб айтган эди?Мен теннис мусобақаларидан ва 10 километрга югуриш мусобақаларидан завқ олардим. Аммо югуришда ютқизардим. (Аслида мен узоқ масофага ҳамма югуришларда ютқизганман.) Мағлубият ҳозир ҳам шу ерда кунингиз ёмон ўтишига сабаб бўлмаслиги керак. Албатта, мағлубият осмонда ҳам кунингизни ёмон ўтказишингизга сабаб бўлмайди.

Энди бир ўйлаб кўринг: юра олмайдиган одамлар учун бу кўп нарсани билдиради. (Эҳтимол, шу китобни ўқиётган сизлардан биттангиз учун.) Агар сиз ҳар доим ҳамма базаларни югуриб ўтиб, хоумран* содир этганингизда ёки ҳеч бўлмаганда, тўпни урганингизда, ўйлайманки, сиз янги ерда ҳам шундай қила оласиз.Тўғрисини айтганда, янги ерда спорт бўлиши керак эмаслигига биронта сабабни мен топа олмайман. Ҳозирда биз завқ олаётган ва бошқа кўплаб спорт турларини кўришга мен умид қиламан.

Фақат ўйлаб кўринг: янги ерда сиз яхши кўрадиган спорт турларидан бири ўзингиз эшитмаган ёки ҳатто ҳали кашф қилинмаган спорт тури бўлиши мумкин. Менинг учта набирам бор. Уларнинг исмлари Джейк, Мэтью ва Тайлер. Бир кун келиб, улар янги ерда ақл бовар қилмас оммабоп джейкбол, мэтьюбол ва тайлербол сингари спорт турларини кашф қилишлари мумкин!

ОСМОНДА КЎНГИЛ ОЧИШ ВА САНЪАТ БЎЛАДИМИ?

Сиз яхши фильмни, ўйинларни яхши кўрасизми? Балки, сизга рассомлар чизган суратлар ёқар? Ишонасизми, йўқми – санъатни айнан Худо яратган. У коинотни яратгансценарий муаллифи, режиссёри бўлган, буюк тарихда бош ролни ижро этган. (Бу постановка «Гуноҳни ювиш» деб аталади.) У рассомларга, ёзувчиларга ўз ғояларини туғдириш учун онг, эмоция ва ҳиссиётлар ато қилган. Худони тасаввур қилиш учун санъатдан ташқари (театр, рассом чизган сурат, ҳайкалтарошлик ва мусиқа) яхши усулни топиш мумкинми? Бу санъат турлари, илгаригидай, бизга шодлик ва ҳузур-ҳаловат олиб келадими? Менимча, олиб келади.

Онангизга ёки бувингизга откритка ёзаётганингизда, ёки укангиз Закариёни кулдириш учун мултфильм расмини чизаётганингизда, шуни ёдингизда тутинг. Агар сиз ёки

* Хоумран —бейсболда вазиятнинг турли-туманлиги; битта команданинг ўйинчиси тўп берилгандан кейин тўпга зарба беради, ўйин майдонининг ҳамма базалари бўйлаб тўлиқ айланиб чиқишга улгуради. Бу вазиятда рақиб команданинг ўйинчиси коптокни ушлаб ололмайди ёки ушлаб олишга улгурмайди. —Таржимон изоҳи.

холаваччаларингиз Эшмат билан Ҳаким тушликда ижро этиладиган пародия ёзиб ижро этсалар, сиз нимани ҳис қилишингизни тасаввур этинг.Энди янги ерда қандайдир яхши нарсани яратганингизда, бу ажойиб иш бўлишини хаёлингизга келтиринг. Эҳтимол, Саванна ёзган, бош ролларни унинг синглиси Элли ва Жулия, холаваччалари Бейли, Сойер ва Сидни ўйнаган ажойиб пьеса бўлар.

Агар янги ер (осмон) ҳозирги ердан яхши эканига ишонсак, яхши китоблар, пьесалар ва поэмалар яна ёзилади. Муаллифларда янги ғоялар, фикрлар ва усуллар пайдо бўлади. Ажойиб китоблар, жумладан, саргузашт романлари Кортни ва Камбер томонидан ёзилишини кутяптилар. (Одамлар ўша китобларни ўқишни истайдилар.) Мейнард ажойиб пейзажлар чизади, Кристиан скульптура билан шуғулланади, Елена эса чиройли безаклар яратади. Алексис ва Спенсер қўшиқлар ёзиб, ижро этадилар, Лоуган эса барабанчи бўлади.

Мен Худонинг улуғворлиги ҳақида китоб ёзишни, эҳтимол, шундай китобни ўқиш имкониятини кутяпман. Бундай китоблар Худога янада яхшироқ ва кўпроқ сажда қилишга ёрдам бериши табиий.Янги оламда сизнинг саргузаштларингиз ҳақида ўқишни орзу қиламан. Мен сизнинг пьеса ва картиналарингизни мамнуният билан томоша қилган бўлардим.

Энди қуйидагиларни бажаришга ҳаракат қилиб кўринг: ≪Мен энг муҳим Инсон- Насролик Шоҳ Исо Масиҳ шуҳрати учун ___________ (кераклисини қўйинг) чизилишини, ___________ (ўзингизнинг исмингизни ёки оилангиз аъзосининг ёки дўстингизнинг исмини қўйинг) томонидан чизилишини, тақдим қилинишини, ижро этилишини сабрсизлик билан кутаман».

ОСМОНДА ДЎКОНЛАР ВА БОШҚА КОРХОНАЛАР БЎЛАДИМИ?

Нимага одамлар дўконлар ва бошқа корхоналар очиб, раҳбарлик қиладилар? «Пул ишлаш учун», - деб айтишингиз мумкин. Нима ҳам дердим, бу тўғри жавоб. Аммо буягона сабабми?

Наҳотки таъмирлаш ишлари учун товарлар билан одамларга керакли асбобларни бу дўкондан топишларига ёрдам бериши дўкон мудирини қизиқтирмаса? Наҳотки фермерга турли ўсимликларни ўстириш қизиқарли бўлмаса? Агар ошпазга пул тўламасалар, ундаги овқат тайёрлашга бўлган меҳр сўнса? Наҳотки компьютер тузатадиган одам муаммоларни ҳал қилиб, одамлардан раҳмат эшитишни истамаса? Наҳотки гулчи гуллар билан ишлашни ва гуллардан ажойиб композициялар қилишни ёқтирмаса? Наҳотки буюртма бўйича мебел ясайдиган уста харидорларнинг юзларидаги ҳайратланишни – ҳатто харидорлар бу мебелни сотиб олишга имконлари бўлмаса ҳам – кўришни истамаса?

Муқаддас Битикда тасвирланган биринчи одам Худонинг руҳи билан тўлган эди, у пайғамбар ёки руҳоний эмас эди, балки рассом ва ҳунарманд эди (қаранг: Чиқиш 31:1-6).Худо бизни, буюмлар ясасин, шу тариқа бошқа одамларга ёрдам берсин ёки уларга хурсандчилик бахш этсин, деб яратган.

Мен ёзувчиман. Умид қиламанки, менинг китобларим одамларга ёрдам беради. Ҳақиқат шундаки, агарда менга бир тийин тўламасалар ҳам, мен мамнуният билан китоблар ёзган бўлардим. (Бу ҳақда ноширларимга айта кўрманг!)

Менда ва хотинимда бошқаларга пул инъом қилиш имконияти бўлган эди. Йиллар ўтиб, биз ҳар хил одамлардан кўплаб ноёб совғалар олдик. Униси ҳам, буниси ҳам жуда ёқимли.

Кўпчилик одамлар, осмонда ҳеч қандай дўкон ёки бошқа корхоналар бўлмайди, деб ҳисоблайдилар. Аммо бошқаларга фойдали бўлсин деб буюмлар яратиш қобилиятини наҳотки Худо инъом қилмаган бўлса? Наҳотки ҳеч кимга пул керак бўлмаган тақдирда ҳам, янги ерда биз илгаригидай жамият учун меҳнат қилишимизни У истамаса?

Ишончим комилки, янги ерда биз турли корхоналар ва дўконларни кўрамиз, аммо бутунлай бошқа мақсадларда. Пул бу ерда энди аҳамиятга эга эмас. Пул ишлаш қийин бўлганидан (аслида бу нотўғри) эмас, чунки биз барча зарур нарсаларни пулсиз ҳам олишимиз мумкин. Менимча, биз бошқа одамларнинг ижодий ишларидан, улар ишлаб чиқараётган товарлардан, улар тақдим қилаётган хизматлардан фойда чиқара оламиз.

Сиз шундай деб айтишингиз мумкин: бизга уй, егулик, сув,товар ва хизматларга зарурат йўқ экан, аммо биз улардан завқ олмаслигимиз керакми?

Мен янги ердаги рассомни тасаввур қила оламан: у ажойиб картина, ҳайкал ёки зеб-зийнат яратади, ёки бошқалар завқ олсин деб бошқа одамга беради. Исо бошқалар учун Ўз ҳаётини мамнуният билан берди. Иш инъом қилишга етиб борганда, биз ҳам осмонда Исога ўхшаган бўламиз.

Оламдаги энг буюк Инъом берувчи Исо «Олишдан кўра беришнинг бахтиёрлиги катта» (Ҳаворий. 20:35) деган эди.

«Бахтиёрлик» сўзи ўз ичига «ёқимли» деган маънони ҳам олади. Биз бошқаларга меҳнатимизни, вақтимизни ва ёрдамимизни бериб, бошимиздан хурсандчилик ўтказамиз, аммо бу ҳолатни инъомларни қабул қилиб бошимиздан кечирадиган завқланиш билан асло қиёслаб бўлмайди. (Ўзингиз узоқ ва астойдил меҳнат қилиб яратган бирон нарсангизни, масалан, Мавлуд байрамига совғани инъом қилганингизда, бу совғангиз ўзингиз биронтасидан олган совғадан анча ёқимлироқ эканини ҳис қиласиз, шундай эмасми?) Тасаввур қилинг, сиз дўкондасиз: бу ерда пул ҳеч қандай аҳамиятга эга эмас, ҳамма бемалол кириб, томоша қилиши мумкин. Агар биронтасига свитер ёқиб қолса, дўкон эгаси айтиши мумкин: ≪Марҳамат, олинг шуни. Худо менга шундай нарсаларни яратиш қобилиятини берган, мен шу ишимни яхши кўраман. Мен сизга мамнуният билан шу свитерни ҳадя қиламан≫.

Эҳтимол, свитерни олаётган одам, бирон нарсани – боғида ўсган биронта мевани, ё китобни, ёки сурат рамкасини, ёки бейсбол ўйнайдиган қўлқопни қолдиришни истайди…яна ким билади, дейсиз? Биз бу ишларни Худонинг шуҳрати учун ва бир-биримизга бўлган меҳр-оқибат учун қиламиз, бизни бундан бошқа ҳеч нарса бахтиёр қила олмайди. Буларнинг ҳаммаси бизни бошқа одамлар билан ҳамда Худо билан дўстлигимизни кучайтиради, холос.

Худо учун ҳар қандай касб муҳим. Биз бошқалар учун бирон нарса қилганимизда ёки уларга ёрдам берганимизда, Худога маъқул келади. Бу ҳақда Худонинг шундай сўзи бор: ≪Ҳар бир ишни инсонлар учун эмас, Раббимиз Исо Масиҳ учун қилаётгандай чин қалбдан бажаринглар...≫ (Кол. 3:23). Албатта, Худога биздан ҳеч нарса керак эмас, аммо Унга хизмат қилиш учун истеъдодимизни ишга солганимизда, У хурсанд бўлади. Ҳозирги заминда Раббий учун қанчалик меҳнат қилсак, янги ерда ҳам шундай меҳнат қиламиз. Биз бу меҳнатнинг ҳар бир лаҳзасини яхши кўрамиз!

ОСМОНДА КОМПЬЮТЕР ВА БОШҚА ТЕХНОЛОГИЯЛАР БЎЛАДИМИ?

Компьютерсиз ва мобил телефонларсиз осмон осмон бўлган бўлармиди? Ишончим комилки, бўларди. Аммо бу дегани – ўша нарсалар осмонда бўлмайди деганими? Биз бу ҳақда аниқ билмаймиз, аммо Худо янги технологияларга қарши эмаслигига ишонамиз. Охир-оқибат, Худо бизга технологияларнияратиш қобилиятини ато қилди, технологиялар эса бизга, У амр этганидай, ерни бошқаришда ёрдам беради.

Худо коинотни маълум тартиб билан яратди ва биз бирон нарсани яхшилашимиз учун бизга идрок берди. Шундай экан, биз янги ерда нимани кутишимиз керак? Мен у ерда бизга таниш буюмлар – столлар, стуллар, шкафлар, фургонлар, машиналар, транспорт, спорт ашёлари…ва…технологиялар бўлади, деб ишонаман.

Янги кашфиётлар бўладими ёки эскиларидан янгича фойдаланиладими? Нега бўлмас экан? Бизга яратиш қобилиятини ато қилган Худо, шубҳасиз, қобилиятимизни яна қайтариб олиб қўймайди (қаранг: Рим. 11:29).

Худо Одам ато билан Момо Ҳавони Адан боғига ўрнаштиргандан кейин, У, иккови буюк нарсалар яратади, масалан, хушхўр мевалар ва сабзавотлар ўстиради, дарахтларни, ўсимликларни ва жонзотларни парвариш қилади, деб кутган эди. Буларни биз айнан ҳозир қилишимиз керак. Баъзан одамлар Худо истаган ишларни қила олмайдилар. Янги ерда эса ҳамма ишда бизни муваффақият кутади, ўшанда Худо истаганини биз қила оламиз.

Бизнинг кўплаб кашфиётларимиз ҳаётни соддароқ қилишимизга ёрдам беради. Идиш-товоқ ювадиган машиналарни, микроволновкаларни ва компьютерларни эсланг. Аммо янги ерда ҳаётимизни енгиллатиш имкониятларини қидиришни излаш керак бўлмаслиги мумкин. Бизни шунчаки тажриба қилиш қизиқтиради. (Наҳотки бизни тажриба қизиқтирмаса?!)

Агар одамлар ҳеч қачон гуноҳ қилмаган бўлсалар, биз ғилдиракни кашф қилган бўлармидик, машина яратган бўлармидик? Албатта. Шундай экан, нима учун янги ерда одамларнинг бахт-саодати учун, Яратувчимизнинг шуҳрати учун янги нарсаларни кашф қилолмас эканмиз?!

Ғайритабиий бирон нарса ҳақида ўйланг. Эҳтимол, айнан сизга Худо лойиҳа гуруҳига раҳбарлик қилишни топширар, гуруҳингиз лойиҳа яратиш устида меҳнат қилар. Бу жуда зўр иш бўлармиди.Тасаввур қилинг: Исо сиз яратган буюмга қараб табассум қилади ва «Жуда зўр иш!» деб айтади.

Бундан ортиқ яхши иш бўлиши мумкинмиди?

БИЗ ҚАНДАЙ САЁҲАТ ҚИЛАМИЗ?

Нарнияда Питер, Сьюзен, Эдмунд ва Люси яёв, отда ва чанада саёҳат қилган эдилар. Аммо дастлаб улар кийим-кечак шкафи орқали ўтиб, Нарнияга бориб қолдилар. (Кийим-кечак шкафи – эшиклари бор баланд мебел бўлиб, кўпинча эски-туски нарсалар сақланади.) Уз мамлакатида Дороти яёв юрди, баъзан қанотли маймунларга ўхшаш жонзотлардан фойдаланди. Дороти Канзасга қайтиши учун кумуш туфлилар (фильмда – қип-қизил рангдаги шиппак) ёрдам берди. Ўрта ерда одамлар яёв, отларда, кемаларда ёки йиртқич махлуқларни миниб (агар уларнинг халқаси бўлса) саёҳат қилган эдилар.

Сиз қандай саёҳат қилишни ёқтирасиз: самолётдами, мотороллердами, скейтборддами, велосипеддами, яёвми? Эҳтимол, янги ерда ҳам саёҳат қила олишингизни билишингиз ўзингизга қизиқ туюлса керак. Исо Ўзининг тирилган танасида пайдо бўлгани сингари (қаранг: Юҳанно 20: 24-26), сиз ҳам тўсатдан ҳаводан тушиб пайдо бўлиб қолишингиз мумкин. Тафаккур қудрати ёрдами билангина сиз қаёққадир кўчирилишингиз имконияти бўладими? Бўлиши мумкин. Аммо ишончим комилки, бизнинг танамиз Исонинг танасига ўхшаган бўлса ҳам, унинг йўқолиб қолиш ва йўқ ердан пайдо бўлиб қолиш қобилияти фақат Унинг Ўзида бўлади, чунки У Худодир. Биз ўз тахминларимизга мутлақо ишонч ҳосил қила олмаймиз, аммо биз албатта буни аниқлаштирамиз!

Агар янги ер ҳудуди катта бўлмаса, тахмин қилишимиз мумкинки, биз яёв саёҳат қиламиз. Аммо янги Қуддусда кўчалар ва дарвоза бўлади, деб бизга айтилган. Бу шуни билдирадики, ҳеч бўлмаса фургон ёки отлар қўшилган соябонли аравалардан фойдаланилади. Эҳтимол, бирмунча мураккаб механизмлар: автомобиллар ёки бизга номаълум нимадир бўлиши ҳам мумкин.

Биз велосипедда ҳам сайр қилишимиз мумкинми? Ёки учадиган машиналарда саёҳат қиламизми? Янги Қуддуснинг чегарасидан ташқарига самолётда чиқишимиз мумкинми? Буни билмаймиз. Менимча, биз «Нега бўлмас экан?» деган иборадан фойдалансак бўлади. Янги ерда бўлмайдиган ягона нарса – бу ёвузликдир. Ғилдиракларда, мотореллерларда, велосипедларда,машина ёки самолётларда сайр қилсак,бунинг бирон ёмон томони борми? Жавоб – асло йўқ. Чунки биз янги ерда бу ҳаракатлунувчи воситалар билан ёки ҳали кашф қилинмаган транспортнинг бошқа турлари билан завқлана олмасак керак, деб тахмин қилишимизга ҳеч қандай асос йўқ.

Шуни ёдингизда тутингки, янги ер Аданнинг нусхаси бўлмайди. Бу – яхши машиналар яратишга қодир, энг яхши идрок билан янгиланган ер бўлади. Ер юзига гуноҳ олиб келган илк одамларга қараганда, ақл-идрок ва тана жиҳатидан буюк бўлган олимлар ва техникларни тасаввур қилинг. Улар ўлмас инсонлар бўлиб, бир-бирлари билан тамомила мувофиқатда, хурсанд ҳолдаишлайдилар. Жуда зўр-а! Балки, ўша пайтга келиб космик кемалар эскиради, одамлар қандайдир янгиларини яратади!

      БИЗ КОИНОТНИ ТАДҚИҚ ЭТАМИЗМИ?

Худо нафақат янги ерни, балки «янги осмон»ни ҳам яратишга ваъда беради(2 Бут. 3:13). ≪Янги осмон≫ ибораси остида жамики осмон англашилади (биз бу осмонни ҳам, бутун коинотни ҳам кўришимиз мумкин).

Олдинги ер ва эски Қуддус яхшиланган кўринишга қайтиши учун, Худо галактикаларни, юлдузларни ва планеталарни ҳам яхшиланган кўринишда қайтариши мумкин.

.      Ўн икки ёшимда телескоп орқали Андромедлардаюлдузларнинг ниҳоятда ғуж бўлиб жойлашганини кўрган эдим. Андромедлар миллиардлаб юлдузлардан, эҳтимол, кўплаб планеталардан ташкил топган бўлиши мумкин. У тахминан Ердан уч миллион йилда етиб борадиган масофада. (Ота-онангиздан илтимос қилинг, Интернетдан унинг тасвирини сизга кўрсатсинлар. Бу жуда ажойиб. Агар қаёққа қарашингизни билсангиз, ўз кўзларингиз билан кўришингиз мумкин.)

Мен Андроидларни телескоп орқали кўриб, ҳайратда қолган эдим. Аммо мен Худо ҳақида ҳеч нарсани билмасдим, ўзимни ниҳоятда ожиз, ёлғиз ҳис қилган эдим. Йиллар ўтиб, мен Исо ҳақида билиб олдим. Масиҳий бўлганимдан кейин эса, телескопда ўзим кўрган Андромедларнинг ғуж бўлиб жойлашганига муносабатларим ўзгарганини англаб етдим. У ҳақдаги мушоҳадаларим мен учун Худога сажда қилишимга сабаб бўлди, Худо мана шундай ҳайратланарли коинотни яратгани завқимни келтирган эди.

Андромед – Худо ижодининг бир қисми, Муқаддас Китоб эса бизга янги осмонни ваъда қилади. Мантиқан тахмин қилиш мумкинки, Андромедлар янгидан ғуж бўлиб жойлашади. Телескопда бу ноаниқ доғни биринчи марта кўрганимдан бери, мен ўша ерга боришни орзу қиламан.

Худо, балки, триллионлаб юлдузлардан, планеталардан ташкил топган миллионлаб галактикаларни яратган. Камдан-кам одамларгина бир неча минг юлдузларни кўрган бўлиши мумкин, юлдузлар ўша одамлар учун осмондаги нуқтага ўхшаб кўринган бўлса керак. Осмон – Худонинг шуҳрати тимсолидир, биз Худони тоабад шарафлаймиз. Чунки янги осмонни тадқиқ этишимиз ва бошқаришимиз Худо режасининг бир қисми, деб ўйлайсиз-ку!

Кўпчилигимиз бу заминда саёҳатдан завқ олганмиз. Одамлар океан ва фазо бўйлаб саёҳат қиладиган бўлдилар. Чунки Худо бизнинг ичимизга тақиқотларга ва ижодий қобилиятга бўлган ҳиссиётларни солиб қўйган. Янги ерда ва янги коинотда саёҳат қилиш нимага ўхшаган бўлади? Эҳтимол, сиз ажойиб саёҳат қилган одамлар, хусусан, космонавтлар ҳақида ўқиган бўлсангиз керак.Ҳамма ҳам, улар сингари, катта завқ-шавқ ҳисларини бошларидан кечиришларини истаган бўлсангиз керак. Менимча, янги оламда бунинг тўлиқ имконияти бўлади.

Айтгандай, табиий фанларни ўрганиш Худонинг ажойиб ижодий қувватини кўришингизга ёрдам беради. Албатта, Худонинг борлигини рад қиладиган олимлар ҳақ эмаслар. Аммо кўпчилик олимлар бу ҳайратланарли коинот Яратувчимизнинг буюклиги исботи эканини англаб етганлар. Янги ерда Худо ҳақида кўпроқ билишни истайсиз, бунинг учун Илоҳий коинотни ўрганишга иштиёқингиз баланд эканини ҳам биламан. Нимага шуни ҳозироқ бошлашингиз мумкин эмас?!

БОШҚА ПЛАНЕТАЛАРДА ҲАМ ҲАЁТ БЎЛАДИМИ?

Бошқа планеталарда ҳам ҳаёт борми, деган савол асрлар давомида муҳокама қилиниб келинади. Муқаддас Китобдаги биронта оят ҳам Худо бошқа ақлли халқларни яратганини ёки яратишини исботламайди. Табиийки, У буни ер юзида ҳам, янги оламнинг бошқа планеталарида ҳам қилиши мумкин.

Худо идрокли мавжудотларнинг бир неча турини, жумладан, фаришталарни ва инсонларни яратган. Осмонда Худога сажда қиладиган жонли мавжудотлар кўпчилик фаришталардан тамомила фарқ қилади (қаранг: Ваҳий 4:6–10). Муқаддас Китобда, Адан боғида «айёр» жонзотлар бор эди, деган жумлани ўқиймиз. Бу дегани – улар идрокли эди деганидир.

Муқаддас Китобда «янги осмон» бўлиши ҳақида аниқ айтилади. «Янги осмон» юлдузларга ва планеталарга тўла янги оламни ўз ичига олади. Эҳтимол, Худо уларга идрокли мавжудотларни ўрнаштиради, ахир, У – Яратувчи, ҳеч қачон Ўзи билан Ўзи бўлиб қолишни бас қилмайди. Келажак оламда биз янги ажойиб яратиқларни кутишимиз керак бўлади. Ахир, Худода ҳеч қачон янгисини яратиш учун ғоялар қуриб қолмайди. Худога яратиш ёқади, деб эътироф этиш арзийди.

Кимдир айтиши мумкин: «Худо оламни янги мавжудотлар билан тўлдирадими? Бу ғирт фантазия-ку!» Аниқроғи, аксинча,

ёзувчилар илмий фантастикани яратдилар. Ўқувчиларга бу ёқади, чунки Худо бизда хаёлотни ва саргузаштларга, мўъжизаларга интилишни пайдо қилди. Худода идрокли мавжудотларни яратиш тажрибаси борлиги учун, янги Оламда У буни қайтадан қилиши мумкинлигини асло фантастика деб бўлмайди.

Илмий-фантастик романларнинг ҳаммаси, гуноҳкор одамлар қиладиган қилмишлар сингари, ёлғон ғояларга асосланган, бу ғоялар Худонинг мавжудлигини рад қилади. Аммо бу дегани –бизнинг олам келажакда қандай бўлиши мумкинлиги ҳақидаги ғояларни ҳисобга олиш умуман керак эмас дегани эмас. Бизнинг ижодкор Худойимиз янги оламни яратишини биламиз. (Бу эволюция оқибатида келиб чиқмайди.)Наҳотки Худонинг тасаввури инсонникидан ёмон бўлса? Албатта, ёмон эмас! Яқин келажак асрларда Худо Ўзига маъқул келганини қилади ва яратади. У Ўзига маъқул келганларни яратганда, биз хурсанд бўламиз, У яратганларнинг ҳаммасидан ҳақиқатан хурсанд бўламиз.

БИЗ ВАҚТИДА САЁҲАТ ҚИЛАМИЗМИ?

Худо вақт билан чегараланмаган, У бизга ўтмишни шундай кўрсатадики, гўё ўтмишдагилар ҳозиргина юз бераётгандай туюлади. Биз биринчи қаторда ўтириб, тарихни ўрганамиз. Эҳтимол, бувиларимиз ва боболаримиз, уларнинг ота-оналари ва буви ҳамда бувалари бу заминда яшаган пайтлардаги ҳаётини билишимизга имкон бўлади. Муқаддас Китобдаги севимли қаҳрамонларимизни кино ёки театрда эмас, балки реал ҳаётда кўрамиз.

Ёки Худога содиқлигимиз ва итоаткорлигимиз кимнингдир ҳаётини ўзгартирганини билиб олишимиз мумкин.Эҳтимол, Масиҳга эргашиш қанчалар яхши эканиниулар билиб олсалар керак. Шунингдек,бошқа одамлар Масиҳга эргашиш натижасида ҳаётлари ўзгарганини тушуниб оладилар. (Бахтимизга, кимнингдир ҳаётида ўзгариш қилиш учун вақтимиз бор, бунинг учун улар биздан миннатдор бўладилар!) Янг ерда бўлган вақтимизда саёҳат қилиш ғояси, амалга ошиши учун, мутлақо ҳақиқат эмасдай туюладими? Яхшилаб ўйлаб кўринг.Агар Худо ўтмишни кўришимиз учун бизга имконият бермаганда эди, У Худо бўлмаган бўларди. Ундай ҳолда саволни бошқача бериш керак бўлади: Худо шундай қилишига сабаб борми? Биринчи сабаб қуйидагича бўлиши мумкин: биз ер юзида яшаганимизда, Худо бизга ёрдам берган ва бизнинг холимиздан хабардор бўлиб турган. Энди У ўша вақтни кўрсатишни истайди. Наҳотки бу Худонинг улуғворлигини бизга намоён қилиб, Уни улуғлаш истагини бизда уйғотмаса?

Худойимиз —≪ҳаётимизда амал қилаётган қудрати билан биз сўраган ёки тасаввур қилганларимизни ва ҳатто хаёлимизга келмаганларни ҳам бажаришга қодирдир≫ (Эфес. 3:20). Бу дегани – Худо биз кутганимиздан кўра анча кўпроғини қилиши мумкин деганидир. Ахир, У учун чегара йўқ! Қаранг-а!

Худо нақадар ажойиблигини билганимиздан кейин, ишонч билан шуни айтишимиз мумкин: янги осмонда бўладими ёки янги ерда бўладими – олдин нимаики бўлмасин – сиз ёки мен тасаввур қилганимиздан анча яхшироқ бўлади.

10-БОБ

ОСМОНГА ОЛИНИШИМИЗГА ИШОНЧ ҲОСИЛ ҚИЛСАК БЎЛАДИМИ?

Эй Худонинг Ўғлига ишонганлар, сизлар абадий ҳаётга эгасизлар. Шуни билиб олинглар деб сизларга бу мактубни ёзяпман.

1 Юҳанно 5:13

— Эҳ, Арслон, — деди Люси, — бизнинг оламдан сенинг мамлакатингга қандай қилиб бориш мумкин?

—Умр бўйи сизларни шунга ўргатаман, — деб жавоб берди Шер. —Бу йўл узунми ё қисқами – ҳозир айтмайман, фақат шуни билингки, йўл дарёни кесиб ўтади. Аммо қўрқманглар, мен кўприк қуришни биламан. Энди бораверинглар, Мен осмонга эшикни очаман ва сизларни ўз оламингизга киритаман…

— Наҳотки сен ҳам бизнинг оламда бўлсанг? — деб сўради Эдмунд.

— Албатта, — деди Арслон. — Фақат у ерда бошқа ном билан аталаман. Мени бошқа ном билан таниб-билишга ўрганинг.

К. С. Льюис. ≪Шафақ забткори ёки дунё четига сузиш≫*

* ИқтибосТ. А. Шапошникова таржимасидан олинди. —Таржимон изоҳи.

Бир куни америкалик ўн бир ёшли қизча Англияга К. С. Льюисга мактуб ёзди. Қизча мактубида Арслоннинг заминдаги ҳақиқий исмини билмоқчи экан. Льюис мактубга жавоб берди:

…Арслоннинг бошқа исмига келсак, ўзинг мушоҳада қилиб кўр. Наҳотки бу оламда ўша Зот: 1) Мавлуд куни дунёга келди; 2) Мен Буюк Императорнинг ўғлиман, деб айтди; 3) бегоналарнинг айблари учун ёвуз одамлар уни масхаралашларига ва ўлдиришларига йўл қўйиб берди; 4) ҳаётга қайтди; 5) Уни баъзан қўзи деб ҳам айтадилар… Бизнинг оламда Унинг исми ким эканини сен, шубҳасиз, биласан. Ўйлаб кўриб, жавобингни менга ёзиб юбор!

(Льюис К. С. Нарния йилномаси. Болаларга мактублар. Нарния ҳақида мақолалар.Г. А. Островская, Н. Л.Трауберг, Т. А. Шапошникова ба бошқалар таржимаси. —М.: СП ≪Космополис≫, 1991.)

Аслида Арслон ким эканини сиз биласиз-ку! Сиз Уни Исо деган ном билан биласиз, сиз Уни Нажоткор, Раббий ва яхши дўст сифатида биласиз. Исо айтган эди:≪ Мен йўл, ҳақиқат ва ҳаётдирман. Отанинг олдига олиб борадиган Мендан бошқа йўл йўқ≫ (Юҳанно 14:6).

Муқаддас Китоб ёзилган даврда ҳар бир шаҳарда яшовчиларнинг рўйхати бўларди. Соқчилар шаҳар дарвозасини жиноятчилардан, душманлардан муҳофаза этиш мақсадида, рўйхат бўйича шаҳар аҳолисининг исмларини текшириб чиқарди. Худонинг Каломи, осмонда ҳам шунга ўхшаш нарса бўлади, деб тушунтиради: ≪… ҳеч қандай ҳаром нарса, жирканч ишлар қиладиган ёки ёлғон гапирадиган биронта киши унга кирмайди. Фақат Қўзининг ҳаёт китобида ёзилганлар кирадилар≫

(Ваҳий 21:27).

Исо Қўзи деб номланган, чунки қўзини гуноҳлар учун қурбонлик қилганлар. Исо Худонинг Қўзиси бўлиб, бутун оламнинг гуноҳлари учун ўлди (қаранг: Юҳанно 1:29). Унинг≪Ҳаёт китоби≫ бўлиб, бу китобга Исога ишонганлар ва осмонда Исо билан абадий ҳаётга эга бўладиганларнинг ҳаммасининг исми ёзилган.

ТЎЙДАГИ ҚЎШИҚЧИ ВА КИТОБ

Бир неча йил илгари менинг бир танишим билан ғалати воқеа юз берган эди. Танишимнинг исми Русанна бўлиб, профессионал қўшиқчи эди. Унинг бошидан ўтган воқеалар Қўзининг ҳаёт Китобида исмимиз бўлиши муҳимлигини тушунишимиз учун бизга ёрдам беради.

Русанна ва унинг эри ниҳоятда бой одамнинг тўйида қўшиқ айтиш учун таклиф қилинган эдилар. Маросимдан кейинги оқшом зиёфати Сиэтлдаги энг баланд осмонўпар иморатда бўлди. Официантлар ажойиб овқатлар, ичимликлар олиб келишарди. Келин билан куёв юқори қават зинопоясининг бошланишидаги лентани қирқдилар ва залга кўтарилдилар. Меҳмонлар уларнинг ортидан эргашдилар.

Юқорида бир эркак катта очиқ китобни ушлаганча турарди. У залга ўтмоқчи бўлган одамларнинг ҳар биридан сўрарди: «Сизнинг исмингизни билсам бўладими?» Кейин китобга ёзилган исм билан солиштириб кўрар ва шундан кейингина залга киришга ижозат берарди.

Навбат Русанна билан унинг эрига етиб келди. Русанна исмини айтди:

—Мен Русанна Мецгарман, бу одам эса менинг эрим Рой.

Ҳалиги эркак «М» ҳарфидан унинг фамилиясини излай бошлади ва бир оздан кейин жавоб берди:

—Мен сизни рўйхатдан топа олмадим. Исмингизни ҳарфма-ҳарф айта оласизми?

Русанна исмини такрорлади. Ўша эркак китобни бошдан-охир қараб чиқиб, жавоб берди:

—Кечирасиз, сизнинг исмингиз бу ерда йўқ.

—Бўлиши керак, хатолик юз берган,— дея жавоб берди Русанна.

— Мен қўшиқчиман, шу тўйда қўшиқ айтишим керак!

Эркак жавоб берди:

—Сиз кимсиз, нима билан шуғулланасиз – бу муҳим эмас.Агар бу китобда исмингиз, фамилиянгиз бўлмаса, ўта олмайсиз. —У официантга боши билан имо қилиб деди: —Илтимос, бу одамларни лифтгача кузатиб қўйинг.

Эр-хотин официантнинг ортидан эргашиб, чиройли қилиб безатилган столлар ёнидан ўтдилар. Столлар иштаҳани қўзғайдиган таомлар билан тўла, башанг кийиниб олган одамлар берилиб гурунг қилишяпти.

.

Официант Русанна билан Ройни лифтгача кузатиб борди, уларни лифт ичкарисига киритиб, энг пастдаги машиналар тўхташ жойига тушадиган лифт тугмасинибосди.Улар машиналар тўхташ жойида ўзларининг машинасни топиб, индамай, ғамгин ҳолда жўнаб кетдилар. Бир оз вақт ўтгандан кейин, Русаннанинг эри юз берган воқеа ҳақида сўради. ≪Таклифнома келган пайтда, мен жуда банд эдим, — деб жавоб берди Русанна, — мен, тўйга албатта бораман, деган жавобни жўнатиб ўтирмадим. Ахир, мен машҳур қўшиқчиман! Мен ўйлаган эдимки, байрамга кириш учун таклифномага жавоб беришим керак эмас деб≫.

Русанна йиғлаб юборди. Чунки у ниҳоятда ажойиб оқшомдан бебаҳра қолган эди-да, бундай оқшом зиёфатида у яна қачон бўла оларкан. Аммо у Масиҳ олдида бўлиб, Қўзининг ҳаёт Китобида исмлари йўқлигидан одамлар қанчалар кўнгли ғаш бўлишларини ҳам биларди.

Исонинг байрамига таклифнома Муқаддас Китобнинг охирги бобида ёзилган: ≪Ким чанқаган бўлса, келсин.Ким хоҳласа, ҳаётбахш сувдан текин баҳра олсин≫ (Ваҳий 22:17).

Айрим одамлар Исонинг таклифига жавоб беришлари учун ниҳоятда банддирлар. Кўпчилик, осмондаги улуғ байрамга бора оламиз, чунки биз доимо яхши ишлар қилишга ҳаракат этдик, жамоатга боришни яхши кўрардик, сувда имон келтирганмиз ёки муҳтожларга ёрдам берганмиз, деб ўйлайдилар.

Агар Масиҳнинг таклифномасига «хўп» деб жавоб бермасангиз, Қўзининг ҳаёт Китобида сизнинг исмингиз бўлмайди. Агар осмонда тўй зиёфатига сизни қўймасалар, сиз борадиган ягона жой машиналар тўхташ жойи эмас, балки дўзах бўлади. Исога рад жавобини берсангиз, буни ҳеч нарса билан оқлаб бўлмайди.Бизнинг исмларимиз Китобда бўлмаса, биз тўйдан чиқиб кетишимиз керак.

Сиз Масиҳнинг тўй зиёфатига келишга розилик бердингизми? Сиз Исога, гуноҳларимни кечиргин, Сенинг хонадонингда Сен билан абадий ҳаётни кечирай, деб айтдингизми? Агар шундай деб айтган бўлсангиз, хурсанд бўлаверинг – осмон дарвозалари сиз учун очилади!

Агар сиз Исога жавобингизни орқага сураверсангиз, ҳозирУнга ишонишнинг ва таклифномани қабул қилишнинг айни вақти!

            ХУШХАБАР БЎЙИЧА ЯКУН ҚИЛАМИЗ

Ота-онангиз ўзлари ҳеч қачон бўлмаган жойга сизни ҳам олиб кетсалар, улар нима қиладилар? Улар йўлни сўраб-суриштирадилар, харитага қарайдилар ёки навигатордан фойдаланадилар, шундай эмасми? Улар таваккал қилиб бормаётганларига ишонишдан бошқа чорангиз қолмайди.

Сиз осмонда бўлишга ишонишни истайсизми? Муқаддас Китобнинг қуйидаги оятлари сизга ёрдам беради ва осмонга борадиган йўлда йўл кўрсаткич бўлади:

«...Ахир, ҳамма гуноҳ қилган ва Худонинг улуғворлигидан маҳрумдир...» (Рим. 3:23).

Биринчи бобда мен «Агар биз яхши одамлар бўлсак, демак, биз осмонга олинар эканмиз-да?» деган саволга жавоб берган эдим. Қачонлардир ҳаммамиз ёмон иш қилганмиз, деб айтгандим. Сиз «Мен атайлаб қилмаганман-ку!» деб айтишингиз мумкин. Ёки буни омадсизлик ва хатолар деб айтасиз. Аммо Муқаддас Китоб бундай хатти-ҳаракатларни бешта ҳарфдан иборат сўз билан атайди: бу – гуноҳ.Гуноҳ қилиш — Худонинг амрларидан биттасини бузиш демакдир: ёлғон гапириш, ўғирлаш, алдаш ва ҳ.Худо — биз учун идеал ахлоқ моделидир: У ҳеч қачон гуноҳ қилмайди. Бу дегани –биз фақат Унинг ёрдами билан бу ажойиб ва буюк мезонга бир оз бўлса-да яқинлашамиз.Қолаверса, Худо нафақат ўлчовни ўрнатади, балки одамлар унга эришишларига имкон беради.Ўқишда давом этинг. (Ёдингизда тутинг: ҳамма янги нарсалардан дастлаб одам ҳадиксирайди. Аммо охиригача ўқиганингизда, сиз хурсанд бўласиз. Ҳаммаси тушунарли бўлади.)

2. «Гуноҳнинг эвази — ўлим, Худонинг инъоми эса Раббимиз Исо Масиҳ орқали бериладиган абадий ҳаётдир» (Рим. 6:23).

Ҳамма гуноҳлари учун тўлов тўлашига тўғри келади. Бу – қилмишларимизга яраша тўловтўлаймиз деганидир, аммо нақд пул ёки банк чекига ўхшаш бирон нарсани сабрсизлик билан кутяпмиз дегани эмас.Ҳамма одамлар ўз йўллари орқали бориш истаги билан туғиладилар (Худо билан бирга бўлиш ўрнига), чунки Одам ато билан Момо Ҳаво Адан боғида шайтоннинг гапига кирган эдилар (қаранг: Ибтидо 3). Бу шуни билдирадики, биз— гуноҳкорлармиз, гуноҳларимиз учун жазо — ўлим. Руҳий ўлим — дўзах деб аталган жойда Худодан руҳни ажратишдир.

Бу ёмон янгилик. Аммо яхши янгилик ҳам бор. У шундан иборатки, биз учун Худонинг инъоми бор. Бу инъом – гуноҳ орттириш учун ўзимиз ишлаганларга зиддир. Бу – абадий ҳаёт инъомидир.

Абадий ҳаёт ҳақида менинг ушбу китобимни бошидан ўқиш жараёнида билиб олдингиз. Худонинг одамлари ўлимидан кейиноқ ҳақиқий осмондаги ҳаётдан завқ оладилар. Бу – Масиҳнинг келиши билан баравар содир бўлади ва Худо биз билан абадий истиқомат қиладиган янги ердаги ҳаёт билан ниҳоясига етади. Янги ер абадий осмоннинг маркази бўлади. Бу туганмас ҳаёт қувноқ, қизиқарли, мафтункор ва биз илгари билганларимиздан кўра анча ажойиб бўлади. Худони кўриш, Уни шарафлаш, янги ер бўйлаб Исо билан ва ўзимиз яхши кўрган одамлар билан бирга ўтиш…Нақадар ажойиб!

3. «…биз ҳали гуноҳга ботган чоғимизда, Масиҳ биз учун ўлди. Шу йўсинда Худо бизга бўлган Ўз меҳр–муҳаббатини намоён қилди»

(Рим. 5:8).

Худо инсонларни яратди, чунки У — севгучи Худодир, биз ҳам Уни севишимизни Ўзи истаган эди.Биз ўйлайдиган ва қиладиган ёмон ишлар бизни Худодан айиради. Ҳаммасини бузганимиз учун ҳозирги бор ҳолатимизда осмонга олиниб қолмаймиз. Худо Ўз Ўғли Исони биз учун қурбон бўлишга юборди. Биронта ёмон иш қилмаган Исо энг мукаммал танлов эди.

Масиҳ хочга михлангандан кейин, биз осмонда абадий яшашимиз учун У жазога тортилди. Аслида У жазога лойиқ эмас, балки биз лойиқ эдик. «Шер, Афсунгар ва кийим-кечак шкафи» китобида Эдмунд Арслондан олгани сингари, биз ҳам осмонга бепул чиптани олдик. Арслон Эдмунднинг гуноҳини ўзига олди, Эдмунд эса кечирим сўраши ва Арслоннинг ўлимини совға сифатида қабул қилиши керак эди. Худо шундай қилдики, гуноҳ қилган одамлар Исо билан бирга яшаш имкониятига эга бўлдилар. Бу – буюк инъомдир, аммо ўша инъомни олиш учун наҳотки уни очиш мумкин бўлмаса?!

Агар уйингиз эшиги олдида посилка турган бўлса, уни олиб, то очмагунингизча, унинг ичида нима борлигини ҳеч қачон билолмайсиз.Мавлуд совғаларини очмасдан, шундайлигича қолдирсангиз (ишончим комилки, ҳеч қачон шундай қилмайсиз!), совғадан завқлана олмайсиз, тўғрими? Шунинг учун сиз нима қилишингиз керак? Сиз Худонинг инъомини қандай ола биласиз?

4. «Агар ўз оғзингиз билан Исони Раббим, деб эътироф этиб, Худо Уни ўликдан тирилтирганига чин юракдан ишонсангиз, нажот топасиз. Чунки инсон қалбида ишониб оқланади ва оғзи билан эътироф этиб нажот топади. Муқаддас Битикларда ёзилгандай: “Унга ишонган ҳеч бир инсон уятга қолмайди»(Рим. 10:9, 10).

Овоз чиқариб тавба қилинг.Тавба — катта ўзгаришларга сабаб бўладиган оз миқдордаги сўзлар. Тавба қилиш — гуноҳларни эътироф этиш демакдир. Тавба қилиш — Исонинг Худо эканини этироф этиш, Исо (сизнинг гуноҳларингиз эмас) менинг Раббим, ҳаётимда тоабад Бошқарувчи бўлсин, деб исташингиздир.

Сиз нимага ишонишингиз керак? Исо – Худонинг Ўғли эканига, У ўлиб, яна тирилганига ишонишингиз лозим. Бошқача айтганда, Фисиҳ – шу байрамда қурбонлик қилинадиган қуён тухум туққанда бўладиган шунчаки байрам эмас. (Юҳанно 20-бобда якшанба куни бўлган биринчи Фисиҳ байрами ҳақида ўқишингиз мумкин.)

Аммо бирон нарсага ишониш – уни ҳақиқат деб қабул қилиш керак дегани эмас. Охир-оқибат Исо ўлиб, ўликлардан тирилганини ҳатто шайтонлар ва иблислар ҳам биладилар. Муқаддас Китобда «ишонч» сўзи «ишонч билдириш» деган маънони ҳам ўз ичига олади. Бу – танловга олиб борадиган ишонч. Биз Исога суяниш ва Унинг ортидан эргашиш учун Уни танлаймиз, У бизга айтганларни бажаришга интиламиз.

Ўз қалбингизга ишонинг.Исо ҳақиқатан ўлиб, ўликдан тирилганигабутун қалбингиздан ишонсангиз, сиз Худо билан тўғри муносабатлар ўрнатасиз. Осмонга олиб борадиган йўл кўрсаткичининг 1-пунктини эслайсизми? Агар сиз Исога ишонсангиз, қўйилган ўлчовларга судралиб боришингиз шарт эмас. Худо сизнинг гуноҳларингизни бошқа кўрмайди. Худо сизнинг олдингизда бораётган Ўзининг комил Ўғли Исони кўради. Сиз Исога эргашаётганингизни Худо билади. Бир кун келиб, У осмонда сиз учун тайёрлаётган уйни биткизади.

Исо Ўз шогирдларига айтган эди: ≪...номларингиз осмонда ёзилганидан хурсанд бўлинглар!≫ (Луқо 10:20). Бу – Қўзининг ҳаёт Китобига ҳавола. Сизни кўпроқ нима хурсанд қилишини тасаввур қила оласизми? ≪Сизларга айтаманки, худди шу сингари, тавбага ҳожат сезмаган тўқсон тўққизта солиҳ одамдан кўра, тавба қилган битта гуноҳкор учун осмонда кўпроқ шодлик бўлади...≫ (Луқо 15:7). Тавба сизнинг ҳақ эмаслигингизни ва пушаймон бўлаётганингизни, шунингдек,кечириш истагини ҳам қамраб олади. Исо айтадики, кимдир афсус чекиб, Худога мурожаат этганда, ҳар сафар осмонда шодлик бўлади!

Осмонда истиқомат қилувчилар сизнинг тавба-тазарруларингизни ва нажот топиш учун Масиҳга юз бурганингизни байрам қилдиларми? Ёки сиз буни қачон амалга оширишингизни улар ҳали ҳам кутяптиларми? Сиз ҳозироқ қилган ёмон ишларингизни эътироф этиб, Худодан кечирим сўрашингиз мумкин.

Шуни ёдингизда тутингки, биз ҳаммамиз инсон ва жой учун яратилганмиз. Исо – инсон. Осмон — жойдир. «Мен осмонга олинармиканман», деб бош қотиришингизга ҳожат йўқ. Сиз буни бугуноқ билишингиз мумкин. (Агар бу масалада шубҳаларингиз бўлса, Исога ишонадиган ота-онангиз, ёки буви ва боболарингиз билан, ё бўлмаса жамоатингиздагилардан биронтаси билан гаплашинг. Улар сизга ёрдам беришдан хурсанд бўладилар.)

                  СЎНГСЎЗ

АБАДИЙ ДАВОМ ЭТАДИГАН БУЮК ТАРИХ

... Худо бизни Масиҳ билан бирга тирилтирди ва бизга самода У билан бирга жой берди. Булар Исо Масиҳ туфайли амалга ошди. Худонинг инояти беҳад мўл эканлиги то абад намоён бўлиши учун У бизга Исо Масиҳ орқали меҳр–шафқат кўрсатди.

Эфес. 2:6, 7

Ўша куни Кэр-Паравелнинг катта залида — шиплари фил суягидан, шарқ томондаги деворга ўрнатилган эшиги тўғри денгизга чиқадиган, ғарб томондаги девори патлар билан безатилган бу ажойиб залда Арслон ҳамма дўстларининг иштирокида болаларга шоҳлик тожини кийгизди. «Яшасин шоҳ Питер! Яшасин малика Сьюзен!Яшасин шоҳ Эдмунд! Яшасин шоҳ Люси!» деган ҳайқириқ садолари остида Арслон уларни тўртта тахт олдига олиб келди.

— Нарнияда бир кун шоҳ ёки малика бўлган одам бу ерда тоабад шоҳ ва малика бўлиб қолади. Эй Одам ато ва Момо Ҳавонинг ўғиллари, ўзларингизга ортилган оғир юкларни олиб юринг, — деди у.

Болалар тахтга ўтирдилар, уларгаруҳонийлар қўлларини қўйдилар, улар жанговар дўстларига мукофот ва орденлар тарқатдилар…

Ўша куни тун бўйи Кэр-Паравелда катта байрам бўлди…

… К. С. Льюис. ≪Шер, Афсунгар ва кийим-кечак шкафи≫

Беш ёшли Эмили Кимбалл шифохонага тушгандан кейин, тез орада ўлишини эшитди. У роса йиғлади. Эмили Исони яхши кўришига ва У билан бирга осмонда бўлишни исташига қарамай, оиласини ташлаб кетишни истамасди.

Аммо Эмилининг онасида ажойиб ғоя пайдо бўлди. Онаси Эмилидан, коридор юриб бориб, нарига хонага кир, дебилтимос қилди, кейин эшикни Эмилининг ортидан беркитди. Орадан бир оз вақт ўтгач, Эмилининг оила азолари ўша эшикдан ўша хонага кирдилар.

Эмилига онаси шундай тушунтирди: «Сен вафот этганингдан кейин, шундай бўлади». Қизча тушунди: ўлим эшигидан биринчи бўлиб у ўтади, кейин эса оила азоларининг ҳаммаси унинг ортидан эргашади ва нарига томонда Эмили билан кўришадилар. У ерда ҳаммалари бироз айрилиқдан кейин яна бирга бўладилар.

Эмилининг калласида янги манзара унинг учун қўшимча рағбат бўлди. (Мен осмонга чиққанимда, Эмили билан учрашувни сабрсизлик билан кутаман. Сиз ҳам, эҳтимол, учрашишни жуда истарсиз! Биз биргаликда шод-хуррам бўла оламиз.)

Агар ўша хонага Эмили киргандан кейин, фаришталар, Муқаддас Китоб қаҳрамонлари ва вафот этган севимли одамлари билан бирга уни табриклаш учун кутаётган Исони кимдир тасвирлаганда эди, манзара тўлиқ бўлган бўларди. Хонани кўплаб ажойиб ва чиройли буюмлар билан безатганларида, янаям яхши бўларди. Агарда бир кун келиб Эмили, унинг оиласи ва дўстлари Исо билан бирга абадий истиқомат қиладиган катта, ҳали ўрганилмаган, янги ерни тасвирлайдиган манзара ҳам у ерда бўлганда эди, янада ажойиб бўларди. Чунки… агар биз Исога ишонсак, Муқаддас Китоб тасдиқлагандай, сабрсизлик билан кутишимиз керак бўлган нарса айнан ўшадир!

Қачонлардир мен ва хотиним Нэнси Мавлуд куни оиламиз ва дўстларимиз билан вақтни ажойиб ўтказардик. Биз ресторанда овқатланардик, спорт мусобақаларида иштирок этардик ёки уйда кечки овқатга оиламиз билан бирга йиғилишардик. Баъзан шундай ажойиб бўлардики, биз «Бундан яхшиси бўлиши мумкин эмас», деб айтардик. Сизда ҳам шу гапни айтишни истаган лаҳзалар қачонлардир бўлганми?

Топинг-чи, бундан ҳам яхши нима бўлиши мумкин? О, бу ажойиб янгилик! Чунки ҳаётимиз лаҳзалари қанчалик ғаройиб бўлмасин, осмонда бизни кутаётган ҳодисаларнинг бир қисмигина, холос. Ҳатто энг оддий кун ҳам, ер юзидаги алоҳида кунга қараганда, анча яхши бўлади! Ҳаммаси ишдан чиқади, деб ҳеч қачон хавотирланишга ўрин қолмайди. Чунки бунақаси ҳеч қачон юз бермайди!

ҲОЗИРДАН ОСМОНДАГИ ҲАЁТНИ ЎЙЛАБ, ОЛДИНДАН ЗАВҚЛАНИБ ЯШАШ КЕРАК

Умид қиламанки, сиз осмондаги ҳаётни олдиндан ўйлаб завқланиб яшашингиз керак. Умид қиламанки, сиз бу ҳақда ҳар кун ўйлайсиз. Ёдингизда тутинг: Муқаддас Китобда шундай айтилади: «самовий нарсаларнинг пайида бўлинг», «Фикрингиз… самодаги нарсалар билан банд бўлсин» (қаранг: Кол. 3:1, 2).

Агар, Худо бизга осмон ҳақида гапиряпти, деб ўйлаб юрсак, шайтоннинг ёлғонига илиниб қолмаймиз.

Исонинг шогирдларидан бири Бутрус осмонга олинишимизни билганимизда, биз қандай яшашимиз кераклиги ҳақида гапиради:

Қиёмат куни бутун борлиқ ёниб, йўқ бўлиб кетар экан, сизлар Худони мамнун қилишга жон куйдиринглар! Муқаддас ҳаёт кечиришга жон–жаҳдингиз билан ҳаракат қилинглар. Худонинг кунини интизорлик билан кутинглар, унинг келишини тезлаштиринглар! Ўша куни осмон ёниб, йўқ бўлади, самовий жисмлар олов тафтидан эриб кетади. Шундан сўнг Худонинг ваъдаси амалга ошиб, ҳамма нарса янгиланади. Ҳа, биз янги еру осмонга, адолат ҳукм сурадиган дунёга кўз тикканмиз. Эй азизларим, сизлар янги дунёни кутар экансиз, Худо назарида бенуқсон ва беғубор бўлишга, У билан тотув яшашга жон куйдиринглар. Раббимиз Исонинг сабр–тоқатини нажот учун имконият деб билинглар. Азиз биродаримиз Павлус ҳам Худонинг берган донолиги билан сизларга муқаддас ҳаёт ва Раббимизнинг келиши ҳақида ёзган.

                              2Бутрус 3:11-15

Агар биз «янги ер ва янги осмон» нима эканини тушунсак, биз уларни сабрсизлик билан кутамиз. (Агар биз уларни кутмасак, демак, «янги осмон ва янги ер»нинг маъносини тушунмаймиз.)

Этибор беринг: Бутрус «муқаддас ҳаёт ва солиҳлик» билан яшашимиз кераклиги ҳақида айтади. Унинг айтишича, биз Худонинг кунини интизорлик билан кутиб, Худо назарида «бенуқсон ва беғубор» ҳаёт кечиришга ҳаракат қилишимиз керак.

Ҳозирда бу оламда – кўпчилик одамлар Исога ишонмаган пайтда У учун яшаш имкониятимиз бор. Худонинг Каломига итоат этиб ва васвасаларга берилмасдан, Исога маъқул бўлсак, ўзимизни осмондаги абадий ҳаётга тайёрлаймиз.

Осмонга олиниш истаги мураккаб қарорларни оддий қилади. Истак васвасаларга қарши туришимизга ёрдам беради. Мусо Худога содиқ қолди, чунки «Масиҳни деб, хўрланишни Мисрнинг хазиналаридан афзал деб билди» (Иброний. 11:26).

Ўзингиздан шундай деб сўранг: ҳамма нарсанинг маркази ва жамики шодликларнинг манбаи бўлган Масиҳ бор жойда мен абадий яшашни истайманми? Худо оғир синовлар орқали сизни ўша лаҳзага – янги ернинг ҳукмдорларидан бири бўлишингизга тайёрлаяптими? Худонинг солиҳлиги билан тўлиб-тошган янги ерни бутун қалбингиз билан берилиб кутяпсизми?

Агар бу ҳақиқат бўлса (шундай эканига мен ишонаман), Исонинг ортидан эргашиб, осмонга йўлингизни ҳозироқ бошлашингиз мумкин. Бутрус, нима учун Масиҳ ер юзида тоабад Ўз Шоҳлигини ўрнатишга шошилмаётганини тушунтириб, бунга бошқа сабабни келтиради. Ана шу сабабни сиз унутманг. У «ҳамма тавбага келиши учун» (2Бутрус 3:9) вақт беришни истайди.Агар сиз Исога имон келтирган бўлсангиз, атрофингизга назар солинг, ҳозир вақт борлигида Хушхабарни ким билан ўртоқлашишни ва ким учун ибодат қилишни сўранг.

      СОЯЛАР ОЛАМИ БИЛАН ХАЙРЛАШУВ

К. С. Льюис «Нарния йилномаси» рукнида ёзгансўнгги китоби «Охирги жанг»да абадий осмоннинг гўзал манзарасини чизади. Китоб бошланишида Джил ва Юстэс поездда кетар эканлар, кутилмаганда Нарнияга тушиб қоладилар.Уларнинг саргузаштлари ниҳоясига етгач, болалар кўплаб ажойиб буюмларни кўрадилар ва яхши дўстлар даврасидан завқ оладилар. Улар Нарния мўъжизаларини, айниқса, Арслонни тарк этишни истамайдилар. Улар, яна бизни ер юзига қайтариб юборадилар, деб қўрқадилар.Шунда Шер болаларни тинчлантиради:

—Бу ҳақиқий ҳалокат, — деди Арслон майинлик билан. —Сизларнинг ота-оналарингиз ва ўзларингиз — нарига оламда, Соялар Оламида —ўликсиз. Ўқув йили тугади, таътил бошланди. Уйқу ниҳоясига етди, ҳозир тонг отди.

Льюис ≪Нарния йилномаси≫ни мен яхши кўрадиган парча билан якунлайди:

Шундай қилиб, энди у Шерга ўхшаб кўринмасди. Кейин юз берган воқеалар шу қадар улуғ ва ажойиб эдики, тасвирлашга қаламим ожиз. Биз учун у – воқеаларнинг охири, ўшандан бери улар бахтиёр яшаганларини ва улар учун ҳақиқий воқеаларнинг бошланиши шу эканини айтишимиз мумкин, холос.

Бизнинг оламда уларнинг бутун ҳаёти ва Нарниядаги ҳамма саргузаштлар қошиқ ва титул варағи ҳақида эди. Ниҳоят, энди улар Буюк Воқеанинг Биринчи Бобини очдилар, бу воқеани - абадий давом этадиган ва ҳар бир боби олдингисига қараганда яхши воқеаларни дунёда биронтаси ҳали ўқимаган.

Бу яхши эмасми? Бу сўзлар тўқима воқеалар бўлишига қарамай, ўз ичига ҳақиқатни ҳам қамраб олади.

Умид қиламанки, сиз бу китобни ўқиб (мана, қўлингизда турибди), Муқаддас Китобда Худо ва осмон ҳақида нима айтилаётганини билиб, сиз ўзингизнинг бўлғуси уйингиздан завққа тўласиз.

Агар сиз Исога ишонсангиз, бир кун келиб сиз билан учрашишга умид қиламан, чунки ҳаммамиз осмонда бўламиз. Биз янги ерда ёнма-ён бўламиз, кулишамиз, қизиқ воқеаларни бир-биримизга айтиб берамиз, янги саргузаштларни бошимиздан кечирамиз. Ҳаётимизнинг ҳар бир боби олдингисидан яхши бўлади!

Янги ерда ўзимиз яхши кўрадиган Раббий билан, суюкли оиламиз, дўстларимиз билан бирга бўлиб, энг буюк саёҳатни бошлаймиз. Биз улуғвор коинотда яшаймиз, бу коинотни биз бошқарамиз ва Исо раҳнамолиги остида тадқиқ этамиз. Бу коинот ҳамма нарсанинг маркази, бахтнинг манбаи бўлади. Унинг бизга бўлган кучли севгиси сабабли Унинг бахти бизнинг ҳам бахтимиз бўлади. Шу боис бахтимизнинг чегараси бўлмайди.

Сиз, бундан яхшироқ нарса бўлиши мумкин эмас, деб

ўзингиз ҳақингизда ўйлашингиз биланоқ, нимадир янада яхшироқ бўлишига ишонаверинг

***

—Айтишларича, Арслон биз томонга келяпти экан. Балки, у қирғоққа тушгандир.

Шунда ғалати кечинма юз берди. Болалар Арслон ҳақида қанча билган бўлсалар, сиз ҳам шунча биласиз. Аммо сув қундузи шу гапни айтиши биланоқ, ҳар бир сўз алоҳида ҳиссиётларни қамраб олди. Балки сиз ҳам уйқунгизда шуни кўрган бўлсангиз керак: кимдир сизга нотаниш сўзни айтади, аммо сиз бу сўзларда катта маъно яширинганини ҳис қиласиз; кейинги сафар улар қўрқинчли туюлади, туш ваҳимага айланади. Баъзан таърифга сиғмас даражада ажойиб, шунчалик ажойибки, бу тушни сиз бир умр эслаб юрасиз, бу тушни яна бир марта кўрсам деб орзу қиласиз. Мана, ҳозир ҳам шунга ўхшаши юз берди. Арслоннинг номини эшитганларида, болаларнинг ҳар бири ичида нимадир гупиллаб уриб кетди. Эдмундни аллақандай қўрқув қамраб олди. Питер ўзида ғайритабиий жасоратни ва ҳар қандай хавф-хатарни қарши олишга тайёрликни ҳис қилди. Сьюзен ҳавода хушбўй ҳид қуйилиб келганини ва ғаройиб мусиқа таралганини ҳис қилди. Люсида эса, худди ҳар доим бўладигандай, эрталаб одам уйғонганда, бугун каникулнинг биринчи куни экани хотирига келадиган ҳиссиёт пайдо бўлди.

К. С. Льюис. «Шер, Афсунгар ва кийим-кечак шкафи»

МУНДАРИЖА

Миннатдорчиликлар.........................................................................

Китобхонга мурожаат

Кириш      

Нимага самодаги ҳаёт кутишга арзийди?

Осмон ҳақида ўйлаш керакми?

Балки, Исо билан кечадиган ҳаёт ҳақида ўйлашнинг ўзи кифоя қилар?

Биз, ҳақиқатан ҳам, осмонга олинишни истаймизми?

Одамлар осмонни қандай кўрадилар?

1-боб

Биз осмон ҳақида нимани била олишимиз мумкин?

Осмон аниқ бир жойми?

Биз осмон ҳақидаги билимларни қаердан оламиз?

Агар биз осмонни кўрмаган бўлсак, осмон нима эканини қандай тушуниш мумкин?

Агар биз яхши одам бўлсак, демак, осмонда бўлишимиз аниқми?

Осмонда бизнинг ҳақиқий танамиз бўладими?

Биз дўзахга тушишимизга эмас, осмонга олинишимизга ишонамизми?

Осмонда хазина тўплаш – бу нима дегани?

2-боб

Бизни ўлимдан кейин нима кутади?

Ўлимдан кейиноқ биз билан нима юз беради?

Келажакдаги осмон ҳозирги мавжуд осмондан нимаси билан фарқ қилади?

Осмон аслида қаерда жойлашган?

Агар биз Масиҳ келгунча ўлсак, келажакдаги осмонда бизнинг танамиз бўладими?

Ер юзида қандай воқеа-ҳодисалар юз бераётганини одамлар осмонда кузатиб тура оладиларми?

Осмонда одамлар биз учун ибодат қиладиларми?

3-боб

Осмонда Худога биз қандай муносабатда бўламиз?

Биз Худони ростакамига кўрамизми?

«Абадий ҳаёт» нима дегани?

Худога биз қандай сажда қиламиз?

Нима учун Худо бизга осмонда хизмат қилишни истайдп?

4-боб

Янги ер нима дегани? У қандай бўлади?

Худо ерни йўқ қилиб, уни яна қайтадан яратмоқчими?

Янги ер бизнинг илк даврда яратилган еримизга ўхшаган бўладими?

Янги ерда катта водий сингари жойлар бўладими?

Янги Қуддус қандай бўлади?

Ҳаёт дарёси нима?

Ҳаёт дарахти нима?

Янги ерда яна нима яхши бўлади?

Янги ерда вақт олдинга юрадими?

5-боб

Ҳаммани ким бошқаради?

Янги ерни ким бошқаради?

Биз узоқ бошқарамизми?

Худо янги оламларни яратадими?

6-боб

Осмондаги ҳаётимиз нимага ўхшаган бўлади?

Биз осмонда фаришта бўлиб қоламизми?

Бизда ҳис-туйғулар бўладими? Биз туйғуларимизни ифодалай оламизми?

Ўзимиз истаган нарсани қилишимиз учун бизга ижозат берилганми?

Биз илгариги одамлар бўлиб қолаверамизми?

Бизнинг янги танамиз қандай бўлади?

Биз янги танамизда учиб, ажойиб ишлар қила оламизми?

Неча ёшда биз осмонда бўламиз?

Биз у ерда кийим кийиб юрамизми?

Биз осмонда еб-ичамизми?

Ёмон ишлар қилиш учун васвасага солинганимизни ҳис қиламизми?

Бизда танлов эркинлиги бўладими?

Осмонда мукофот ҳаммага бир хил бўладими?

Биз ҳамма нарсани била оламизми?

Биз бирон янги нарсани ўрганамизми?

Биз ухлаймизми?

Ҳар кимнинг ўз бошпанаси бўладими?

7-боб

Биз осмонда ким билан бирга истиқомат қиламиз?

Биз фақат Исо билан мулоқотда бўламизми ёки бизнинг яна дўстларимиз бўладими?

Осмонда оила бўладими?

Осмонда никоҳ бўладими?

Биз учун азиз бўлган одамлар дўзахга тушганда, қайғурамизми?

Душманларимиз бизга дўст бўладиларми?

Миллатимиз сақланадими?

Биз бир тилда гаплашамизми ёки бир неча тилдами?

8-боб

Янги ерда жонзотлар бўладими?

Худо янги ерда жонзотлар учун нима тайёрлаб қўйган?

Янги ерда биз хонаки ҳайвонларни ҳам кўрамизми?

Қирилиб кетган жонзотлар янги ерда бўладими?

Қандайдир жонзот гапирадими?

9-боб

Осмонда биз нима билан машғул бўламиз?

Осмонда бизга зерикарли бўлмайдими?

Биз меҳнат қиламизми?

Биз қўшиқ айтиб, мусиқа ижод қиламизми, рақсга тушамизми?

Биз куламизми?

Биз ўйнаймизми?

Осмонда спорт бўладими?

Осмонда кўнгил очиш ва санъат бўладими?

Осмонда дўконлар ва бошқа корхоналар бўладими?

Осмонда компьютер ва бошқа технологиялар бўладими?

Биз қандай саёҳат қиламиз?

Биз коинотни тадқиқ этамизми?

Бошқа планеталарда ҳам ҳаёт бўладими?

Биз вақтида саёҳат қиламизми?

10-боб

Осмонга олинишимизга ишонч ҳосил қилсак бўладими?

Тўйдаги қўшиқчи ва Китоб

Хушхабар бўйича якун қиламиз

Сўнгсўз

Абадий давом этадиган буюк тарих

Ҳозирдан осмондаги ҳаётни ўйлаб, олдиндан завқланиб яшаш керак.

Соялар олами билан хайрлашув

Рэнди Алькорн

ОСМОНДА БИЗНИ НИМА КУТАДИ?

Масъул муҳаррир М. Хван

Муҳаррир Л. Захарова

Таржимон П. Ороховатской

Корректор Е. Артемьева

Бадиий безакчи С. Журий

Компьютерда саҳифаловчи О. Мецайк

Босишга рухсат этилди... Формат 60х88 1/16.

Офсет қоғози. Гарнитура Times New York.

Офсет усулида босилган. Физ. б. т…

Тираж … экз. Заказ № …

МРОЕХ ≪Христианский центр „Виссон“≫

а/я 88, Санкт-Петербург, 194358, Россия

E-mail: sale@visson.net

www.visson.net

Биринчи академик босмахона ≪Наука≫

199034, Санкт-Петербург, 9-я линия, 12__

Задн.обложка

БОЛАЛАРНИНГ ШУНЧАЛИК САВОЛЛАРИ КЎПКИ!

СИЗ УЛАРНИНГ САВОЛЛАРИГА ЖАВОБ БЕРИШГА ТАЙЁРМИСИЗ?

ОСМОН НИМА ВА У ҚАЕРДА ЖОЙЛАШГАН?

ОСМОНДА БИЗ ДЎСТЛАРИМИЗНИ ВА ҚАРИНДОШЛАРИМИЗНИ УЧРАТАМИЗМИ?

ОСМОНДА БИЗ НИМА БИЛАН МАШҒУЛ БЎЛАМИЗ?

Ҳам ота, ҳам бобо Рэнди Алькорн шуни яхши биладики, осмон ҳақида юқоридаги ва бошқа кўплаб саволларга болалар Муқаддас Китобга асосланган тўғри жавобларни олишлари анча муҳим. Унинг мазкур китоби ёш авлодга тушунарли, содда тилда ёзилган. Китоб катта авлод вакилларига ҳам фойдали бўлиши муқаррар. Зотан, катталар ҳам болаларнинг қизиқувчанлигини қондиришни истайдилар.

РЭНДИ АЛЬКОРН – «Eternal Perspective Ministries» нотижорат масиҳийлик ташкилотининг асосчиси ва бошлиғи; мазкур ташкилотнинг мақсади – ёрдамга ва ҳимояга муҳтож бўлган одамларга хизмат қилиш, эътиборни абадийликка жалб этишдир. Муаллифнинг кўп китоблари бозоргир бўлиб, нуфузли мукофотларга сазовор бўлган.