ФИЛИПП
ЯНСИ
ИНОЯТНИНГ
АЖОЙИБЛИГИ
НИМАДА?
«Мен билмаган Исо», китобининг муаллифи
Мазкур китобда муаллиф ҳақгўйлик ила масиҳийликнинг энг муҳим хабари – иноят
ҳақида сўз юритади. Афсуски, ҳозирги пайтда жамоат "басавлатлик" анъаналарига тобора
кўпроқ интилаётганини кўришимиз мумкин. Масиҳийлар борган сари бу дунёни "фош
этадиган пайғамбарлар"га айланиб боришмоқда. Аммо биз бунинг натижасида энг муҳимини
– кечиримни унутиб қўймаяпмизми? Гуноҳкорларнинг жамоатга иштиёқ билан бормаслигига
ҳам шу сабаб эмасмикан?
Ушбу китоб ўқувчининг ўзига ва атрофидаги дунёга муносабатини қайта кўриб
чиқишга ундаб, ўз ҳаётларини Исо Масиҳ каби яшаб ўтишга чорлайди.
Нашриёт ”Upress” Уфа
Что-то вроде эпиграфа к книге:
"Худо бизни бундан-да ортиқ севиши учун ҳеч нарса қилолмаймиз.
Худо бизни бундан-да камроқ севиши учун ҳеч нарса қилолмаймиз".
Биз иноят ҳақида тез-тез гапирамиз. Бироқ унинг нималигини тушунармиканмиз? Ва
янада муҳими, биз унга ростданам ишонамизми... ҳаётимиз сўзларимиз каби далолат
берармикан иноятнинг гўзаллигидан?
Кўпчилигимиз севиб ўқиган "Мен билмаган Исо" китобининг муаллифи, қарангки, яна бир
асар ёзибди ва шу орқали иноятга синовчан назар ташлабди: қизиқ, аслида у нимага
ўхшаркан-а... нималарга ўхшамайди у... хўш, нега энди фақат масиҳийларгина дунё излаётган
иноятни бахш этишлари мумкин бўлса?
********************************
Филипп Янси – масиҳийлик дунёсидаги энг таниқли ва севимли ёзувчилардан
биридир. У яна барчани ақлини лол этадиган асар яратибди.
Чарльз У. Колсон
"Маҳбуслар биродарлиги"нинг роҳиби
Қачонлардир бундан-да муҳимроқ китоб ўқиганимни эслашга уринаяпман. Филипп
Янси пайғамбарона куч билан муҳим ва унчалик муҳим бўлмаган мавзуларни бир тарафга
йиғади ва жамоатнинг асосий вазифаси сифатида "иноят тарқатиш"ни олдинга суради. Унинг
чорловлари масиҳийликнинг тор ҳалқасида ўралашиб қолганларни чўчитиши мумкин. Ва у
иноятни ҳаётининг асосий мазмунига айлантирмоқчи бўлган ҳамма-ҳаммани таклиф этади.
Асарнинг ғояси жамоатни ислоҳот қилиш, унинг тизимини яшиндек тезликда ўзгартириш
қудратига эга.
Доктор Лэрри Краб
руҳшунос, ёзувчи,
Колорадо Масиҳийлик Университетининг профессори
Филипп Янси – улуғ адиб. Унинг жозибадор тили, ёрқин баёни, тасвирий оҳанги, чуқур нигоҳи, ажойиб услуби ва журъатлилиги "Ҳайратбахш иноят" китобини олтин асарга, ижод мўъжизасига айлантирган. Агар сиз "Бизни севадиган ота" бобини ўқиб қувончдан кўз
ёши
тўкмасангиз,
ўйлайманки,
электрокардиограммада
томирингиз
уришини
текширтиришингиз ёки гўрков агентлигининг вакиллари билан учрашишингиз керак.
Бреннан Меннинг
"Отанинг болалари"китобининг муаллифи
Филипп Янси ҳар доимгидек қатъий журналист ва пайғамбар сифатида бошини
кўтариб шундай дейди: "Кўргин – илғагин – ўзгартиргин!" Ҳаётда иноятнинг мақомини
тасвирлаган бу китоб унинг юксак маҳоратидан гувоҳлик беради ва масиҳийлик эътиқодида
бўлган ўқувчиларда миннатдорлик туйғусини уйғотади.
Дж. А. Пакер
профессор, Рэджент коллежи
Муқаддас Ёзув масиҳийлари нажотга катта эътибор қаратадилар, бироқ аксарият
ҳолларда иноятни унутиб қўйишади. Филипп Янси жамоат ҳақ одамлар йиғиладиган клублар
ёки сиёсий масалалар кўриладиган кабинетлар сифатида эмас, балки унинг гуноҳкорлар
хушнудлик билан бошқа гуноҳкорларни қаршилайдиган жой ўрнида бўладиган кунлар
келишини истайди. "Ҳайратбахш иноят" – бу фавқулодда муҳим китоб.
Джим Уоллис
"Sojourners" бош муҳаррири,
" Ким Худонинг номидан гапиради?" китобининг муаллифи
Филипп Янси яна бир бора кўҳна, бироқ аҳамиятини йўқотмайдиган мавзу –
иноятнинг таҳлили билан бизни ҳайратда қолдирди. Мазкур беқиёс китобнинг ҳар бир
саҳифаси қалбимга нималарнидир айтди ва тафаккур хазинасини жойлади. Бу ҳақиқатдан ҳам
дурдона асар! Фақат кимнингки қалби нафратдан сўқирлашган бўлса китобнинг бебаҳо
ғоясини пайқамаслиги мумкин. Янсининг ўзи аксарият масиҳийлар гапирадиган ва илтижо
қилиб сўрайдиган, ҳақиқий туғилишни очиб берадиган калит ҳақида китоб ёзганини асло
эслатиб ўтмаган.
Гордон МакДональд
"Ички дунёни қандай бошқариш мумкин" китобининг муаллифи
Масиҳий адибларнинг ижод намуналари орасида мен ўқиган энг яхши асар, шубҳасиз, айнан мана шу китобдир... Балки Филипп Янси "сўнгги тўғри сўз" ҳақида "сўнгги тўғри
сўзни" ёзгандир, айтан, иноят ҳақида. Муқаддас Ёзув сатрларини жонлантириш маҳоратига
эга бўлган муаллиф биз яшаётган бугунги дунё билан ҳам муносабат ўрнатишни билади.
Филипп бу дунёда кўпни кўрган, унинг эҳтиёжлари ҳақида ўйлаган ва Муқаддас Ёзувга, одамларни қабул қилишга ҳамиша тайёр ҳайратомуз иноятга мурожаат қилган. Қачонки
масиҳийлар кескин ҳалатни эгалласалар, кўп нарсалар Муқаддас Ёзув ва Исо ўгитларига
қарши чиқиб қолиши мумкин, Филипп эса бизга иноятнинг йўлини очмоқда. Ҳақиқатдан ҳам
Худо бизни севишига гувоҳ бўлишни истасак, бу туҳфани мамнуният билан қабул қилишимиз
лозим.
Доктор Роберт А. Сипл
World Vision директори
Бу инсоният тарихининг энг муҳим мавзусига бағишланган жуда керакли китоб. У
воизлик учун катта миқдордаги маълумотларни ўзида жамлаган. Филипп Янси яна адабиёт
борасидаги мукофотга муносиб дурдона асар битибди.
Доктор Тони Камполо
Филипп Янсининг сўзи билан айтганда: "Дунёга масиҳийлик бахш этган туҳфалар
орасидаги энг яхшиси иноятдир. У муносиб даражада хизмат қилмаган одамларга ҳам
берилади. У озодликнинг ҳаётбахш мусиқасидек янграйди ва у кечира олмайдиган бирор
нарсанинг ўзи йўқ". Филипп бизни фикрлашга ундайди, ҳис-туйғуларимизни қўзғатади, тасвирлаш ва теологик изланишлари чоғида Худонинг иноятига мурожаат қилади ва натижада
ўқувчилар дуо-ю барака, кўмак, умид ва шодликдан баҳра оладилар. Раббимиз Исо
Масиҳнинг иноятини "таниб-билиш" иштиёқидаги кишилар учун ўқийдиган, уқиб оладиган
фурсат келди.
Джилл Брискоу
Замонамизнинг энг моҳир ёзувчиларидан бири иноятнинг ёрқин юлдузига телескоп
ўрнатди ва ниҳоят, Исо Масиҳнинг издошлари қандай беназир ва қудратли кучга эга
эканлигини бизга намоён этди. Ҳақиқатдан ҳам биз муҳаббат ва кечирим билан қуролланган
ҳолда, бутун дунё шу пайтгача билган сиёсий ўзгаришлардан кўра музаффарона инқилоблар
қилишимиз мумкин.
Мураббий Марк О. Хэмфилд
1 Боб
Сўнги тўғри сўз
Ҳеч ким билмайдиган нарсани
Мен ҳам билмайман –
Билганим шуки, иноят рақсга тушганида
Мен ҳам ўйинга қўшиламан.
Ўзимнинг "Мен билмаган Исо" номли китобимда ҳақиқитан ҳам бўлган воқеани ҳикоя
килганман. Мазкур воқеа мени жуда узоқ таъқиб қилганди. Уни менга жамиятдан узилган
одамлар билан Чикагода иш олиб бораётган танишим сўзлаб берган:
"Қачонлардир ёнимга ниҳоятда танг вазиятга тушган бир фоҳиша келди. Уйсиз, касалманд ҳолатда, ҳаттоки у икки ёшли қизчасига овқат топа олмаётган экан.
Қақшаган аёл ўзининг – икки ёшли! – қизчасини жирканч шаҳватпарастларга пуллаш
йўлига ўтибди. Ўзининг танасини кун бўйи сотганидан кўра қизини ўша тубан
эркакларга бир соатга берса кўпроқ пул топаркан. Айтишича, у гиёхванд модда
истеъмол қилиб туриши учун шунга мажбур бўлаётган эмиш. Менинг қалбим бундай
жирканчли воқеани баъзур сиғдира олди. Фуқаролик бурчимга асосан болаларга
нисбатан ўша беаёв муносабат ҳақида полицияга хабар қилишим керак эди. Аёлга
нима дейишни билмасдим. Ниҳоят мен ундан, ибодатхонага ёрдам сўраб мурожаат
қилишни ўйлаб кўрмадимикан деб сўрадим. Мен унинг қиёфасида акс этган ғазабкор
таажжубни асло унутолмайман. "Ибодатхона! – дея қичқирди у. – У менга нима ҳам
берарди? Мен аллақачон адойи-тамом бўлганман. Улар мени баттар қийналишга
мажбур қилишади".
Дўстим сўзлаган воқеадан ларзага тушганимнинг боиси шундаки, ахир бу каби
фоҳишалар Исодан қочмаган, аксинча унга эргашган эдилар-ку. Наҳотки ибодатхона ана
шундай марҳаматни бой бериб қўйган бўлса? Аёнки, Исога эргашган бечоралар унинг
издошлари орасида ўзларини кўнгилга яқин меҳмондек ҳис қилишмаяпди. Нималар бўлаяпти
ўзи? Мен ушбу савол устида қанчалик бош қотирмай, биргина сўз мени шунчалик ўзига
тортаверди.
Ёзувчи сифатида мен сўзлар ўйинини туза оламан. Улардан ҳайратланаман, жарангини
эшитаман, худди ёнғоқдек чақиб сўзга ўз ғояларимни сингдираман. Тушунаманки, бу сўзлар
йиллар ўтиб эски гўштдек айниши ҳам мумкин. Мисол учун, "шавқат" сўзини олайлик. Қирол
Яковнинг таржимонлари муҳаббатнинг юксак даражасини акс эттирадиган сўз излашганда
"шавқат"сўзига тўхташган экан.
Бугун биз масхаратомуз оҳангда эшитамиз: "Менга сизнинг шавқатингиз керак эмас".
Мен эса иноят сўзига қайтаман, у ҳали қадрини йуқотмаган, назарий жиҳатдан тушунарли.
Мен уни "сўнгги тўғри сўз" дея атаган бўлардим, зеро, инглиз тилида бу сўздан қандай
фойдаланилишига қарамай ўзининг улуғвор маъносини сақлаб қолади. Улкан сув қувурига
ўхшаб у бизнинг мағрур цивилизациямиз асосида ётибди. Бу эса эзгулик бизнинг кучимиз
билан эмас, балки Худонинг инояти, шавқати билан юз беришини эслатиб туради. Ҳаттоки
ҳозир ҳам дунёга эгалик қилиш учун курашаётиб руҳимиз шу сўзга талпинади. Энди биз
ундан қандай фойдаланаётганимиз ҳақида эшитинг.
Кўпчилик овқатланиш олдидан ибодат қилиб Худога ўз миннатдорчилигини (инглизча
олишади. Бизга эзгулик кўрсатилгани учун миннатдормиз (инг.
хабарлардан қувонамиз (инг.
мамнуният (инг.
ташаккуримизни билдирамиз (инг.
қувончининг лаззатини туяман.
Бастакор партитурага форшлагни (безайдиган оҳанглар) киритиши мумкин (инг.
бўлсада барибир, мусиқа уларсиз жарангламайди. Мен кўп маротаба Бетховен ва
Шубертларнинг фортепьяно сонаталарини форшлагсиз чалганман. Соната янграб тураверади, бироқ форшлагни қўшганимда худди ўткир зиравор қўшилганидек асарнинг мазаси ошади.
Англияда бу сўз одатда теологик жиҳатдан тўғридан-тўғри ишлатилади.
Британияликлар қирол оила аъзоларига "Зоти олийлари" (инг.
қиладилар. Оксфорд ва Кембридж талабалари "илмий изланишлар учун рухсат" (инг.
этади. Парламент жиноятчилар учун "Мурувват кўрсатиш тўғрисида буйруқ" (инг.
Нью-Йорклик ноширлар сиёсатда имтиёз (инг.
уқтирадилар. Агар мен журналнинг ўн иккита сонига обуна бўлсам, у ҳолда обунам муддати
тугаганда ҳам бир қанча муҳим сонларини олишим мумкин. Бу "бепул сонлар" (инг.
қизиқтиради. Кредит карталари, ижара машиналари агентлиги, гаровчилар мижозлар учун
"имтиёзли давр" (инг.
Шунингдек, мен бу сўзнинг антонимидан ҳам тушунча оламан. Газеталар Жимми
Сваггерт, Ричард Никсон ва О.Д. Симпсон қўллайдиган жумла – "коммунизм бидъати" (инг.
ношукурсиз!" – деб ҳақорат қиламиз. Ёки янада ёмонроғини айтамиз: "Сиз хунук ҳаракат
қилдингиз!" (инг.
– нон грата персонининг мусиқий жумласи – АҚШ ҳукуматини қайсидир ноқонуний ҳаракати
учун ҳақоратлаганларга расмий тарзда "мурувват" кўрсатмайди.
Инглизчада бу сўзнинг кўплаб вариантлари қўлланилиши, мени "иноят" – ҳақиқатда
мўъжизавий ва сўнгги тўғри сўз эканлигига ишонтиради. Томчида қуёш акс этганидек унда
Муқаддас Ёзувнинг жилваси намоёндир. Дунё ўзи англамаган ҳолда иноятга муштоқ. Зеро,
"О, Иноят!" мадҳияси яралганидан буён икки юз йил ўтган бўлсада, машҳурликда ҳамон
қайноқ ўнталикдан ўрин эгаллаб келмоқда. Елканларсиз сузаётган жамият кемаси эътиқод
ҳудудидан бошқа қанақанги қулайрок жойга лангар ташлашини билмайман.
Аммо мусиқадаги форшлаг каби иноятнинг шошқалоқликка тоби йўқ. Узоқ йиллар қад
кўтарган Берлин девори эйфориянинг бир кечасида қулади: азалий тенгсизлик ҳукм сурган
Жанубий Африкада занжилар биринчи бўлиб сайлаш учун навбатга тизилишган; Исхоқ Рабин
ва Ёсир Арофат Гуллар боғида бир-бирларининг қўлларини сиқишмоқда. Иноят бир лаҳзада
ўтиб кетавермайди. Шарқий Европа узоқ чўзилган қайта қуришнинг муаммолари билан
тўқнашмоқда. Жанубий Африка мамлакатни қандай бошқаришни тушунишга уринаётир.
Арофат ўқлардан қутулмоқда, Рабин эса нишон остида қолаётир. Рамзий маънода айтсак, иноят худди учаётган юлдуздек, иноятнинг акси бўлган нарсаларнинг қора туйнугида охирги
чақнашининг оқамтир нуридек тарқалиб кетаяпти.
"Буюк масиҳийлик инқилоблари, - деганди Х. Ричард Нибур, – мавҳумликларни кашф
этишдан иборат эмас. Улар кимдир ўз ёнгинасида бўлган нарсани ниҳоят топиб олганида юз
беради". Ғалати туюлсада, мен баъзан ибодатхонанинг ўзида иноят танқислигини ҳис
қиламан, ҳолбуки, Павлуснинг сўзи билан айтганда "Муқаддас Ёзувнинг вазифаси – Худонинг
иноятини тарқатишдир".
Ёзувчи Стивен Браун қайд этганидек, ветеринар итни текшираётиб, ўзи аввал кўрмаган
унинг хўжайини ҳақида талайгина маълумотларни олиши мумкин. Бироқ дунёмиз Худонинг
ердаги хизматчиларини кузатиб Сарвари Коинот ҳақида нималарни билаётган экан? Агар
иноят (юнончада "харис") сўзига назар ташласак, унинг негизи феълдан келиб чиқади, яъни,
"мен қувонаяпман, шодланаяпман" маъносини англатади. Билишимча, қувонч ва шодлик – бу
одамлар ибодатхона ҳақида ўйлаганларида хаёлларига келадиган тушунча эмас. Улар
зиёратгоҳни тасаввур қилишлари турган гап. Ибодатхонага гуноҳкорлик чоғларида эмас, балки гуноҳдан тозаланиб, сўнгра бориш лозим бўлган жой сифатида қарашади. Улар аҳлоқ
ҳақида ўйлайдилар, бироқ иноятни хаёлларига келтиришмайди. "Ибодатхона! – деганди
фоҳиша аёл. – У менга нима берарди? Мен шундоқ ҳам ўзимни бузуқи аёл деб ҳисоблайман.
Улар эса мени баттар қийналишимга мажбур қилишади".
Мазкур тарздаги муносабат одатда нотўғри тушунча натижасида ёки чеккадаги
одамларнинг уқтиришларидан ҳосил бўлади. Мен муҳтожлар учун бепул овқат
тарқатиладиган ошхоналарда, ётоқхона ва бошпаналарда, ҳибсхона ибодатхоналарида
кўнгилли масиҳийларнинг заҳмат чекиб хизмат қилаётганларини кўрганман. Аммо барибир
ўша фоҳишанинг сўзлари хаёлимдан чиқмайди, негаки айнан у ибодатхонанинг ожиз
тарафини топди. Айримларимиз дўзахдан қутулишимиз хусусида шунчалик қаттиқ
ташвишланамизки, Осмон шоҳлигига борадиган йўлимизни улуғлашни унутиб қўямиз.
Бошқалар эса замонавий маданият урушининг муаммоларидан шунчалик хунобки, иллат
босган дунё уммонида ибодатхонанинг вазифаси иноят соҳили эканлигини тан олмайдилар.
Жорж Бернаноснинг "Қишлоқ роҳибининг кундалиги" романидаги жон бераётган
роҳиб шундай хитоб қилади: "Иноят ҳамма жойда бор". Ҳа, бироқ биз соқовлардек унинг
мусиқасини эшитмай ёнгинасидан бепарво ўтиб кетамиз.
Мен Муқаддас Ёзув коллежида ўқиганман. Йиллар ўтиб, ўқув даргоҳимнинг директори
билан аэропланда ёнма-ён ўтириб қолганимизда, у коллежда олган билимларимга ўзим баҳо
беришимни сўради. "Баъзан яхши, баъзида унчалик эмас, – дея жавоб қайтардим. – Мен у
ерда кўплаб софдил одамларни учратдим. Албатта, менинг Худо билан учрашувим айнан ўша
ерда юз берган. Буни рад этиб бўлмайди. Аммо барибир, кейинчалик тушундимки, ўша
даргоҳда кечган тўрт йил мобайнида иноят ҳақида деярли ҳеч нарса билмабман. Ахир бу
Муқаддас Ёзувнинг энг муҳим сўзи, юраги эмасми? Унинг ёнгинасидан қандай ўтиб кетдим
экан-а?"
Мен кейинги ибодат йиғинида мазкур суҳбатимизга алоҳида тўхталиб ўтдим. Урғуни
профессор-мураббийлар жамоасига қаратганим боис улар ранжиб қолишди. Ўйлашимча, энди улар мени воизлик қилиш учун асло таклиф этмайдилар.
Меҳрибон қалб соҳибаларидан бири мактуб йўллаб, "асосий мазмундан чалғиб
кетмадингизми?" дея сўради. Ахир мен ғўр талаба сифатида атрофимдаги иноятни пайқамай
ўтганларимни айтмадимми? Мен бу одамни қанчалик яхши кўриб ҳурматламайин, унинг
саволи ҳақида узоқ вақт азобланиб ўйландим. Охири шундай хулосага келдим, Муқаддас Ёзув
коллежидаги "иноят бўлмаган"ни ҳаётимда бошқа жойдагидан кам даражада кўрмаган
эканман.
Адвокат Дэвид Симендс эришган мавқеининг ниҳоясида шундай фикрни олдинга
суради:
"Анча йиллар муқаддам
Худонинг ҳаммани кечира олиши ва чегарасиз иноятини тушунишдаги ожизлик, уни
қабул қилолмаслик ва қабул қилишидан ташвишланиш, иккинчиси – мана шундай
чексиз муҳаббатни, сўнгсиз кечиримни ва иноятни бошқа одамларга етказа олмаслик.
Биз Худонинг илоҳий инояти ҳақида ўқиймиз, эшитамиз ҳамда ишонамиз. Бироқ
бошқача яшаймиз. Афсуски, Муқаддас Ёзувнинг иноят ҳақидаги Хушхабари бизнинг
туйғуларимиз даражасига кўтарила олмаган".
"Дунё жамоат қодир бўлган ҳар қандай қудратга эга, ҳаттоки ундан кўра кучлироқ
тарзда, – дейди Гордон МакДональд, – Сиз уй қуришингиз, очликни енгишингиз ёки
касалликни даволашингиз учун масиҳий бўлишингиз шарт эмас. Аммо дунё қодир бўлмаган
биргина нарса бор. У одамларга иноят бахшида эта олмайди". МакДональд ибодатхонанинг
ягона муҳим вазифасини қўзғатиб ўтди. Дунё иноятни излаб бошқа қаёққа ҳам борарди?
Итальян адиби Игнацио Силоне полиция таъқиб қилаётган инқилобчи ҳақида ёзган.
Ўртоқлари уни Альп тоғлари этагидаги хилват қишлоқда яширадилар. Қишлоқ одамлари
шубҳаланмаслиги учун роҳиб кийимини кийдиришади. Роҳиб келганлигини эшитган
деҳқонлар унинг уйи олдида гуноҳлари ва бебахт ҳаётлари ҳақида кўнгил ёриш учун навбатда
турадилар. "Роҳиб" уларни ҳайдаб юборишга уринади, бироқ фойдаси бўлмайди. Хуллас, иноятга муштоқ одамларнинг тарихини ўтириб эшитишдан бошқа чораси қолмайди.
Сезишимча, бу одамларнинг ибодатхонага боришларига асосий сабабдир. Улар иноятга
очдир. "Фундаменталистнинг тарбияси" китобида Япониядаги ҳаворийлик академияси
талабаларининг учрашуви баён этилган. "Битта-иккитасини истисно қилганда уларнинг
барчаси эътиқоддан юз ўгиришди ва аввалги ҳаётларига қайтдилар, – дея хабар беради
талабалардан бири, – биз, яна ибодатхонага қайтганларни эса фақат биргина нарса – биз учун
очилган иноят боғлаб турарди..."
Эндиликда мен ўтган ҳаётимга, гумонлар ва сирпанчиқ йўлларимга назар ташлаб
олдинга фақат иноятга чанқоқликкина ундаганини кўраман. Мен ибодатхонани бир муддатга
тарк этганман, чунки унда жуда оз иноятни кўргандим. Бошқа ҳеч қаердан иноятни
тополмаганим учун яна қайтиб келганман.
Ўзим ҳамиша иноятдан кўпроқ баҳраманд бўлиб, бошқаларга озроқ тарқатганман, шу
боис мазкур масалада "мутахассис" эмасман. Айнан мана шу сабаб мени ёзишга ундади. Мен
иноят ҳақида кўпроқ билиш, тушуниш ва англашни хоҳлайман. Албатта, иноят хусусида
номақбул китоб ёзиб қўйиш хавфидан чўчиб турибман. Келинг, китобнинг бошиданоқ
келишиб олайлик, мен бор-йўғи ўз доирасида иноятга интилаётган кузатувчи сифатида
ёзаяпман.
Ёзувчи учун иноят осонгина нарса эмас. Агар Е.Б. Уайтнинг ҳазилига мурожаат
қилсак, иноятни қурбақадек парчалаш мумкин, бироқ у айни жараёнда ўлиб кетади ва агар
илмий изланишларни ҳисобга олмаганда, унинг ички дунёси ҳар қандай кишини довдиратиб
қўяди. Мен ҳозиргина "Янги католик энциклопедияси"нинг ўн учта саҳифасида иноят ҳақида
ўқидим, очиғини айтсам, ёзувлар мени иноятни ёйиш ва унинг ички дунёсини намоён этиш
борасидаги озгина хоҳишимдан ҳам маҳрум этай деди. Мен уни умуман ўлиб қолишини
истамайман. Шу боис мен силлогизм (икки фикрдан учинчи мантиқий фикр чиқариш)дан
кўра кўпроқ тарихга ёндашаман.
Умуман айтганда, мен иноятни тушунтиришдан кўра, у ҳақида ҳикоя қиламан.
Биринчи қисм
Қанчалар
шириндир бу овоз
2 - Боб
Бабеттанинг байрами:
ҳикоя
Асли даниялик Карэн Бликсен баронга турмушга чиқиб, Британиянинг мустамлакаси
ҳисобланган Шарқий Африкадаги қаҳва плантациясини 1914 йилдан 1931 йилгача биргаликда
бошқаришган (аёлнинг "Африкадан" номли китоби шу йилларга бағишланган). Эри билан
ажрашганидан сўнг Данияга қайтди ва Исак Денисен тахаллусини олиб инглиз тилида ёза
бошлади. Адиба қаламига мансуб "Бабеттанинг байрами" номли бир ҳикояси мумтоз асар
сифатида баҳоланиб, унга асосан саксонинчи йилларда фильм ҳам суратга олинди.
Денисен қиссасида воқеалар Норвегияда кечади, аммо даниялик киноижодкорлар
воқеа жойини Дания соҳилидаги ифлос кўчалар ва сомон томли кулбалардан иборат
бечораҳол балиқчилар қишлоғига кўчиришди. Ушбу хилват гўшада серсоқол бир қария
аскетик лютеран сектасининг етакчиси ҳисобланарди
Мазкур секта Нор Восбург деҳқонлари учун татиб кўриш мумкин бўлган жамики
дунёвий лаззатни таъқиқлаб қўйганди. Ҳаттоки лаззатли таомларгача ман этилганди. Улар
қора кийимга бурканиб юришардилар. Треска балиқ қайнатмаси ва сувда қайнатилган, озроқ
пивани таъми қўшилган нондан тайёрланган суюқ бўтқа тарқатиларди, холос. Шанба кунлари
ушбу гуруҳ аъзолари йиғилишиб "Қуддус – менинг бахт маконим, беҳад қадрлидир менга
ушбу ном" қўшиғини куйлашарди. Улар бу дунёдаги ҳаётларини ягона мақсадга – Янги
Қуддус томон йўл олишга бағишлагандилар. Қария бева роҳибнинг балоғатга етган икки қизи
бор эди: Мартина – бу Мартин Лютер шарафига номланган бўлса, синглиси Филиппа
Лютернинг шогирди Филипп Меланхтон шарафига номланган эди. Опа-сингиллар ўз
гўзалликларини яширишга уринсалар-да, деҳқонлар ибодатхонага одатда фақат иккала қизни
томоша қилиш учунгина келишарди.
Қарангки, Мартинага навқирон кавалерия зобитининг ишқи тушиб қолди. Аммо қиз
ҳарбий либосдаги ошиққа қаттиқ қаршилик кўрсатганида – ахир унинг мункиллаб қолган
отасига бошқа ким ҳам ғамхўрлик қиларди? – зобит жўнаб кетди ва қиролича Софиянинг
сарой хонимларидан бирига уйланди.
Филиппа эса нафақат соҳибжамол, балки булбулдек хушовоз қўшиқчи эди. Айниқса, Қуддус ҳақидаги қўшиқлари тинглаётганлар қалбига гўёки чақмоқ чаққандек таъсир қиларди.
Шундай қилиб, соҳил бўйига ўз соғлиғини тиклаш учун келган таниқли опера хонандаси
француз Ачиле Папен у билан танишиб қолди. Қишлоқнинг ифлос хилват кўчаларида сайр
қилишар экан, ҳайратда қолган Папен, қизнинг қўшиқларида Париждаги Гранд опера
театрига монанд оҳангни тингларди.
"Сизга сабоқ беришга ижозат этинг, - дея ўтиниб сўрарди Филиппадан, – ва бутун
Франция пойингизга тиз чўкишига ишонаверинг. Қирол оиласи аъзолари сиз билан
учрашишга ошиқиб қоладилар. Қарабсизки, ажойиб "Café Anglais"да тушлик қилмоқ учун
экипажда йўл оласиз". Ажойиб таклифга қизиқиб қолган Филиппа фақат бир неча
машғулотларга розилик берди. Севгини тараннум этган қўшиқлари қизнинг юрагини
ўртаётган бўлса, фарзандининг қалбидаги жўшқин ҳис-туйғулар отани ранжитарди.
Кунлардан бирида Дон Жованни операсининг арияси якунида қиз Папенанинг қучоғида ва
унинг лаблари қизнинг лабларига текканида, қиз бундайин янги кўнгилхушликка тезда чек
қўйиш лозим деб билди. Отаси қизининг машғулотларга яна боришини таъқиқлаши ҳақида
ёзилган қоғозни қолдирди. Ачиль Папен эса ютуқли лотерия чиптасидан ноўрин фойдаланган
кишидек Парижга қайтди.
Орадан ўтган ўн беш йил мобайнида қишлоқда анчайин ўзгаришлар юз берди. Вақт
таъсирида қари қизларга айланишган опа-сингиллар марҳум оталарининг ишини давом
эттиришга уриндилар, бироқ отанинг қаттиққўл бошқарувисиз секта тарқалиб кетди.
Биродарлар гап бизнесга бориб тақалганида бир бирларига тиш қайрай бошладилар.
Баногоҳ ўттиз йиллик севги тарихига оид миш-мишлар қўзғалди, унга сектанинг
иккита аъзоси дахлдор эди. Иккала кексайган аёлллар ўзаро гаплашмай қўйдилар. Аммо
шунга қарамай, сектада ҳар шанбада яна йиғин ўтказилар ва эски мадҳиялар янграрди, баъзан
айримлар ҳалақит қилганида мусиқа ўзининг оҳанграбосини йўқотарди. Шундай
муаммоларга қарамай роҳибнинг қизлари ўз эътиқодларида собит қолишди, улар қишлоқнинг
тишсиз қарияларига нон қайнатиб беришар ва бошқа юмушларини ҳам ўз зиммаларига
олишганди.
Одам кўчага чиқишга ҳайиқадиган серёмғир тунлардан бирида опа-сингилларнинг
эшиги қаттиқ тақиллаб қолди. Эшикни очганларида жиққа ҳўл бир аёл уларнинг қўлларига
беҳуш йиқилди. Нотаниш аёлни ҳушига келтириш учун уринавериб тушунишдики, у датт
тилида гапирмас экан. Ниҳоят кўзларини очган аёл уларга Ачиль Папеннинг мактубини
узатди. Конвертда унинг исмини ўқигач Филиппанинг кўзлари ёшланди, тавсиянома
сифатидаги мактуб унинг қўлларида титрарди. Аёлнинг исми Бабетта экан. Унинг эри ва ўғли
Франциядаги фуқаролар урушида ҳалок бўлишибди. Аёлнинг ёнида сариқ чақаси қолмаган, ҳаёти ҳам ҳавф остида эди. Папен уни кемага жойлаштириб, бу меҳрибон қишлоққа
жунатибди. "Бабетта таом тайёрлашни билади" – дея таъкидланганди мактубда.
Опа-сингилларда Бабеттага тўлаш учун пул йўқ эди, шу боис дастлаб ишга қабул
қилишганида шубҳаланиб қолдилар. Улар аёлнинг ошпазлик маҳоратига ҳам шубҳа
қилишаётганди. Ахир французлар отлар ва қурбақаларни ҳам паққос туширишади-ку. Бироқ
аёл илтижо ва илтимослар билан уларнинг қалбини юмшатди. У яшайдиган хонаси ва
кундалик озиқ-овқати учун ҳар қандай қора юмушни бажаришга тайёр эди.
Кейинги икки йил давомида Бабетта опа-сингиллар қўл остида ишлади. Дастлаб
Мартина треска балиғини қандай тозалаш ва бўтқа тайёрлашни ўргатмоқчи бўлганида
Бабеттанинг бурни салгина буришиб, қошлари тепага кўтариларди, аммо бирор марта ҳам
савол бермай, буюрилган барча ишларни бажарарди. Бабетта қишлоқдаги барча
камбағалларга таом улашар ва хўжаликдаги жамики юмушларда иштирок этарди. Ҳаттоки
шанбалик хизматларини ташкиллаштиришда бажонидил кўмаклашарди. Ҳар бир киши
тасдиқлаши мумкин, Бабетта билан бирга бу гўшага янги ҳаёт ҳам кириб келди.
Камгап аёл ўзининг Франциядаги ўтмиш ҳаётини ҳеч қачон тилга олмасди, шу сабабли
орадан ўн икки йил ўтиб опа-сингиллар учун ҳеч кутилмаган бир кунда Бабеттага мактуб
келди. Бабетта мактубни ўқиб ҳайрат тўла кўзлари билан уларга қаради ва сокин овозда
ҳаётида мўъжиза юз берганини маълум қилди. Аёлнинг дўстларидан бири ҳар йили Парижда
унинг номига лоторея чиптаси сотиб оларкан. Бу йил унинг чиптаси ютуқли чиқибди. Нақ ўн
минг франк!
Опа-сингил Бабеттанинг қўлларини сиқиб табриклашса-да қалблари изтиробга тушди, ахир бу саришта аёл энди уларни тарк этиши тайин.
Айнан ўша кунлари қизлар оталари таваллудининг юз йиллигини нишонлаш режасини
муҳокама қилишаётганди. Бабетта уларга илтимос билан мурожат қилди. "Ўн икки йил
мобайнида сизлардан ҳеч нарса сўрамадим – деди аёл, – бироқ ҳозир сизлардан юз йиллик
юбилей дастурхонини тузаш ва таомлар тайёрлашимга рухсат беришингизни сўрайман. Мен
ҳақиқий французча пазандачиликни намойиш этмоқчиман".
Опа-сингил бу таклифдан жиддий хавфсираб туришса-да бир далилни рад
этолмадилар, ҳақиқатан Бабетта ўн икки йил мобайнида ҳеч нарса сўраган эмас. Энди
розиликдан бошқа нарса дея олишмайдилар.
Бабетта Франциядан пулни олгач бир муддат байрамга тайёрланиш учун ғойиб бўлди.
Орадан бир неча ҳафта ўтиб аёл қайтганида Нор Восбург аҳолиси ғаройиб манзаранинг
шоҳиди бўлишди. Соҳилга бирин-кетин Бабеттанинг ошхонаси учун буюртма маҳсулотлар
ортилган қайиқлар кела бошлади. Ишчилар олдиларидаги жўжалар билан лиқ тўла
араваларни суриб боришарди. Унинг изидан эса шампан ва вино яшиклари, сигирнинг бутун
боши, сабзавотлар, трюфел, қирғовул, чўчқа гўшти, ёввойи денгиз жониворлари, тирик ва
улкан тошбақа худди илондек бошини уёқдан-буёққа бургани ҳолда дарҳол опа-сингилларнинг ошхонасига жўнатиларди. Бабетта ҳозир у ерда тўлиқ бекалик қилаяпди.
Бу ғаройиботдан чўчиб қолган Мартина ва Филиппа сектанинг кексайган ўн бир
аъзосига мураккаб вазиятда қолганларини тушунтиришга ўтдилар. Ҳар бири ачиниб
гапиришди. Маълум муддатли баҳс-мунозарадан сўнг Бабеттанинг ошпазлик маҳоратидан
баҳраманд бўлишга қарор қилдилар. Фақат зиёфат чоғида ҳеч нарса демасликка келишишди.
Зеро, тил Худога шукроналик билдириш учунгина одамга берилган, ҳар қандай гапларни
айтиб, шаккоклик қилиш учун эмас.
Ўн бешинчи декабрь куни қор ёғиб, атроф-теварак оппоқ либосга бурканди.
Бабеттанинг зиёфати худди шу кунга белгиланганди. Опа-сингиллар бағоятда хурсанд эдилар.
Негаки, байрамга кутилмаган меҳмонлар ҳам ташриф буюраркан. Хусусан, тўқсон ёшли
Лёвенхильм хонимнинг жияни, яъни, қачонлардир Мартинага севги изҳор қилган кавалерия
зобитига ҳозирда қирол саройида хизмат қилаётган генерал ҳамроҳ бўлиб келаётганмиш.
Бабетта қандайдир йўллар билан етарли миқдорда фарфорали ва чинни идишлар
тўплади, хонани шамлар ва сунъий яшил ўсимликлар билан безаб чиқди. У ёзган дастурхон
кўзни қувонтирар даражада ажойиб эди. Қишлоқ аҳли зиёфат чоғида ўз келишувларига амал
қилиб, оғизларига сув солгандек миқ этишмасди. Фақат генералгина кўтарилган қадаҳлар ва
лаззатли таомлар ҳақида сўзлашни лозим топди. "Амонтилладо!" – деди у қадаҳ сипқоргач
ҳайратини яширолмай. – Мен бундай лаззатни ҳеч қачон татимагандим". Генерал шўрвадан
бир қошиқ ҳўплагач қасам ичишга тайёр эди. Бу ахир тошбақа шўрва-ку, лекин Ютландия
соҳилида буни ақлга сиғдириш мумкинми?
– Бўлиши мумкин эмас! – генерал навбатдаги таомдан татиб кўргач шундай хитоб
қилди, – Бу Демидов блинлари! Ҳа, худди ўзгинаси!". Қолган барча юзлари ажинлардан
буришган қариялар эса, камдан кам учрайдиган тансиқ овқатлар еяётган бўлсалар ҳам, чурқ
этмай ўтиришарди. Бу орада генерал шампань шишасидаги ёрлиқ "Вёве Клико. 1860 йил" ни
хиргойи қилаётганди. Бабетта хизматкор болага генералнинг қадаҳи бўшаб қолмаслигини
тайинлади. Ахир фақат шу меҳмонгина бундайин ноодатий тушликни баҳолашга қодир эди-да.
Гарчи мириқиб қорин тўқлагани учун ҳеч ким худога шукроналик билдирмасада, зиёфат ғаройиб тарзда қишлоқ аҳлига таъсир қилди. Одамларнинг қалблари ҳис-ҳаяжонга
тўлиб, тиллари сайраб қолди. Улар роҳиб ҳаёт бўлган дамларни, Рождествода муз билан
қопланадиган кўрфазларни ёдга олишди. Ҳамқишлоқлардан бири шеригига ҳисоб-китоб
чоғида хиёнат қилганини айтиб қолди. Ўзаро адоватлашган иккита аёл самимий суҳбатлаша
бошладилар. Қувноқ хитоблар янгради: "Аллилуйя!"
Генерал эса таомдан бошқа нарса ҳақида сўз очмасди. Қачонки хизматкор бола столга
"coup de grace"ни тортганида, "en Sarcophage" услубида тайёрланган балиқчалардан тановул
қилганида ҳайратланиб айтди, бунақа лаззатни Европада фақат бир жойда, қачонлардир собиқ
бош ошпаз – аёл туфайли машҳур бўлган Париждаги "Café Anglais" ресторанидан татиб
кўриш мумкин экан. Винодан боши айланиб, туйғулари тўлиб-тошган генерал сўзлаш учун
ўрнидан қўзғалди. "Меҳр-оқибат ва ҳақиқат учрашди, дўстларим, – дея бошлади у. –
Ҳалоллик ва роҳат-фароғат биргина бўсада мужассамлашди". Сўнгра генерал нима
демоқчилигини ўйлаб олиш учун сукутга толди. Роҳиб жамоатига қарашли қишлоқ одамлари
унга термулиб жим ўтиришарди. Генерал Лёвенхильмнинг медаллар тўла кўкраги кўтарилиб
тушарди, уни ҳаётида илк бора иноят шундай ҳолга солаётганди.
Гарчи сектанинг аъзолари генералнинг айтганини тўлиқ англашмасада, ўша лаҳзаларда
кўз олдиларидаги Заминнинг хира тасвири тутундек тарқаб улар борлиқни қандай бўлса, шундайлигича кўра олишди. Одамлар таомдан бош кўтариб қорга бурканган кўчага чиқдилар, бошлари узра самода минг-минглаб юлдузлар жилваланиб чарақларди.
"Бабеттанинг байрами" иккита саҳна билан якунланади: кўчада қариялар қўлма-қўл
ушлашиб уй атрофида айланадилар ва биргаликда қадимий имон мадҳиясини куйлайдилар.
Мазкур саҳна умумий бирлашув кўринишидир. Исак Денисин қўшимча қилганидек, "улар
ўзларини гуноҳдан фориғ бўлгандек сезишди ва бу мусаффолик гўёки учқун каби қалбларга
кўчди".
Якуний саҳна уйдаги бетартиблик, нотоза идишлар, молюска бўлаклари ва тошбақа
косаси ташланган синиқ корзиналар, овқат қолдиклари ва бўш шишаларни акс эттиради.
Бабетта бу тартибсизликлар орасида ўн икки йил аввал шу уйга келганида қандай маъюс
қараган бўлса, ҳозир ҳам шундай ўтирарди. Баногоҳ опа-сингиллар Бабеттага тушлик ҳақида
гапирмасликка келишиб, хато фикрга борганларини тушунишди.
– Ниҳоятда ажойиб тушлик бўлди, Бабетта – дея сўз бошлади Мартина.
Шу топда Бабеттанинг хаёли ўзида эмасдек туюларди, бироздан сўнггина аёл уларга
шундай деди: "Мен қачонлардир "Cafe Anglais" ресторанида ошпаз бўлганман". "Биз бу
ажойиб оқшом ҳақида Парижга қайтганингдан кейин ҳам эслаб юрамиз" деди Мартина унинг
сўзини эшитмагандек бўлиб.
Бабетта уларга қайтмаслигини айтди, унинг барча дўстлари ва қариндошлари ўша ёқда
ўлдирилган ёки қамоқда ётишибди. Энди Парижга қайтиш жуда қимматга тушиши аниқ.
– Сенинг ўн минг франк пулинг бор-ку? – дея саволга тутди опа-сингиллар.
Бабеттанинг жавоби эса уларга бомбанинг портлашидек эшитилди. Аёл ютуққа чиққан ҳамма
пулини мана шу зиёфат учун сарфлабди. "Ҳайрон бўлманг – деди уларга аёл. – Масалан,
"Cafe Anglais" ресторанида ўн икки кишилик тушликка ҳам шунча тўлашади-да".
Шундай қилиб, генералнинг маърузаси тўкин-сочин тушлик ҳақидаги оддий тарихдан
эмас, балки бутун борлиғини ҳадя этиб, эвазига совға кутмайдиган "Бабеттанинг
байрами"дан, яъниким, иноятдан далолат беради. Генерал Лёвенхильм Бабеттанинг столи
атрофида анграйиб қолган меҳмонларга шундай деганди:
"Ҳаммамизга маълумки, борлиқдан иноятни топиш мумкин. Бироқ одамзотга
хос калтабинлигимиз ва хира кўришимиз, назаримизда иноятни чегаралаб қўяди.
Кутилмаганда шундай дамлар келадики, гўё кўзларимиз равшан тортади ва биз
иноятнинг чексиз-чегарасиз эканлигига гувоҳ бўламиз. Ниҳоят, унинг нима эканлигига
тушунамиз. Дўстларим, иноят биздан ҳеч нарса талаб қилмайди. Демак, биз уни
шунчалик ишонч билан кутайликки, келганида шукроналик билан қарши олайлик".
Бабетта ўн икки йил аввал иноятдан бебаҳра одамлар орасига тушиб қолганди.
Лютернинг издошлари сифатида улар ҳар якшанба куни иноят ҳақида воизлик тинглашар, ҳафтанинг бошқа кунлари Худонинг мойиллигига эришиш йўлида ўзларининг художўйлиги
ва ўзларидан воз кечган ҳолда баҳолиқудрат хизмат қилишарди. Иноят уларга Бабетта
тайёрлаган зиёфат, нозу-неъматлар тимсолида, инсон ҳаётида бир марта юз берадиган ҳолда, яъни, ўша одам бунинг учун арзирли хизмат қилмаган ва иноятни қабул қилишга тайёр
бўлмаган чоғда зоҳир бўлди. Иноят Нор Восбург қишлоғига ҳеч қандай баҳосиз, ортиқча
шартларсиз фаровонлик, шоду-хуррамлик билан кириб келди.
3-боб
Иноятдан бебаҳра олам
О, биз аввало Худо шавқатига эмас,
балки ўлимга маҳкум дунёнинг
ўткинчи ҳузур-ҳаловатига чанқоқмиз.
Кунлардан бирида танишларимдан бири автобусда бир ёш аёл билан ўтиш йўлагини банд
қилиб ўтирган унинг қўшнисининг суҳбатини эшитиб қолибди. Аёллардан бири "Нью-Йорк
Таймс" газетасининг бестселлерлар рўйхатида юқори ўрин олиб келаётган Скот Пекнинг
"ўтилмаган йўл" китобини ўқиётган экан.
-Нималарни ўқияпсиз? - дея сўрабди қўшниси.
-Дугонам шу китобни берганди. Айтишича, мана шу китоб туфайли ҳаёти ўзгариб кетганмиш.
-Наҳотки? Унда нималар ҳақида ёзишибди?
-Нима десам экан? Мазмунан ҳаёт йўлбошловчисига ўхшайди. Мен ҳали тўлиқ ўқиб
чиқмадим. Мана боблар қандай номланган: "Интизом", "Муҳаббат", "Иноят".
-Иноят дегани нима экан? - дея эркак аёлни тўхтатибди.
-Билмадим. Ҳали "иноят"гача етиб борганим йўқ.
Мен баъзан оқшом янгиликларини тинглаб ўтирганимда, ўша жумла ёдимга тушади.
Афсуски, урушлар, зўравонлик, ижтимоий адолатсизлик, диний тўқнашувлар, суд
можаролари ва оилалар таназзулини ўзида акс эттирган дунё ҳали иноятгача етиб бормаган.
"Эҳ, иноятсиз одам нима бу?" - дея оҳ тортганди шоир Жорж Герберт.
Не ажабки, автобусдаги суҳбатнинг ана шу жумласи ибодатхоналарга кирганимда
баъзан хаёлимга келади. Кўзачадаги олий нав винога сув қўшиб тўлдирилганидек, Исонинг
иноят ҳақидаги мўъжизакор хабари ибодатхона идишида аралашиб кетганга ўхшайди.
"Қонунлар Мусо орқали берилган: ҳақиқат ва иноят Исо Масиҳ орқали келди" - деб ёзилган
Юҳанно Хушхабарида. Масиҳийлар ҳақиқат нима эканлиги ҳақида баҳслашадилар ва турли
қарорлар чиқариш учун катта куч сарфлайдилар. Ҳар бир ибодатхона ўзининг хулосасида
қатъий туриб олишади, бироқ иноят билан нима қилиш керак? Қанча кўп жамоатлар иноятда
узиб кетишда бир-бирлари билан рақобатлашадилар.
Иноят – масиҳийликнинг руҳий дунё доирасидаги тақдим этган афзаллигидир, у бизда
қасос ўтидан кўра кучлироқ бўлган кучни, ирқчиликдан кўра кучлироқ бўлган кучни, нафратдан кўра кучлироқ бўлган кучни келтириб чиқаради. Афсуски, ибодатхона иноятни
кутавериб чарчаган дунёга фақат иноят бўлмаганнинг биргина формасини бераяпти. Биз тез-тез қайнатилган нон ейиш учун тўпланадиган бечораҳол одамлар ҳақида ўйлаймиз-у, аммо
Бабеттанинг зиёфатида қатнашган кишилар хаёлимизга келмайди.
Мен ибодатхона доирасида, яъни, "қонун даври" ва "иноят даври"ни аниқ бўлиниб
турадиган муҳитда улғайганман. Қадимги Аҳднинг кўплаб аҳлоқ қоидаларини назарга илмай, биз ортодоксаль яҳудий тартиби билан рақобатлашадиган ўзимизнинг тажовузкорона
тартибимизни ўрнатдик. Чекиш ва спиртли ичимлик истеъмол қилиш – энг оғир гуноҳлар
ҳисобланарди. Кинофильмлар бу рўйхатда навбатдаги бузуқлик сифатида қайд этилган эди.
Жамоатнинг кўплаб аъзолари ҳатто "Мусиқа оҳанги" каби фильмларни рад этдилар. Ўшанда
бошланғич паллада турган рок-мусиқа иблисдан келиб чиққан деб ҳисобланди.
Безаниш, тақинчоқлар тақиш, “якшанба” газеталарини ўқиш, спорт билан
шуғулланиш, шунингдек спорт телекўрсатувларини томоша қилиш, биргаликда сузиш
(биргаликда сузишнинг ғалати ифодаланиши) қизларнинг калта юбкаси, ўғил болаларнинг
узун соч қўйиши каби нарсалар, шахснинг руҳий даражаси қандайлигидан қатъий назар
таъқиқланди. Болалигимда ана шу аскетик қоидаларга амал қилсам одам руҳан кучли
бўлишига қаттиқ ишонардим. Ўз ҳаётимга келганда, мен Қонуннинг марҳамати ва иноятнинг
марҳамати ўртасида катта фарқ кўрмадим.
Бошқа ибодатхоналарга бориб шунга ишонч ҳосил қилдимки, руҳий баркамолликка
эришиш учун поғонама-поғона кўтарилиш тажрибаси ҳаммабоп экан. Католиклар, меннонитлар, Масиҳ жамоати, лютеранлар, жанублик баптистлар – ҳаммалари ўзларининг
анъанавий қонунчилиги ҳақида тасаввурга эга. Яъни, ибодатхона ва Худонинг марҳаматига
эришиш учун фақат белгиланган қоидаларга амал қилиш лозим.
Кейинроқ “азобларнинг муаммоси” ҳақида китоб ёзишни бошлаганимда иноят
бўлмаганнинг бошқача кўриниши билан тўқнашдим. Баъзи муштарийлар азобни англаган
киши сифатида қайғурганимга менга қарши чиқдилар. Негаки, улар қилмишларига яраша
жазоланаяпти деб билардилар. Худо уларни жазолаяпти. Менинг электрон почтамга шунга
ўхшаш кўпгина хатлар келади. Жумладан, Аюбнинг кимгадир айтган жумлалари
келтирилади: "Сизники худди кулга ўхшашини эслатиб қўймоқчиман".
Чуқур эътиқодли Швейцариялик табиб Пол Турнье ўзининг "Гуноҳ ва иноят" китобида
шу нарсага иқрор бўлади: "Мен бирор жуда аниқ ва қайғули ҳолатни ёдимга олмай туриб, фавқулодда жиддий муаммо бўлган гуноҳни ўргана олмайман. Хулосам шундан иборатки, дин худди менинг шахсий эътиқодим ҳам, бошқа имонлилирнинг эътиқоди ҳам озодлик
ўрнига вайронгарчилик келтириши мумкин".
Турнье ўзининг эски гуноҳи учун азобланаётган бир эркак мижози ҳамда ўн йил олдин
аборт қилдирганини унутолмаётган аёл ҳақида ҳикоя қилади. "Мижозларимга зарур
бўлаётгани бу меҳр-мурувватдир, - дейди Турнье. - Биз бир талай ибодатхоналарда жазо
қўрқуви, шармандалик ва бизни ҳукм қилишлари хавфи билан тўқнашамиз. Қисқача айтганда, одамлар ибодатхонада меҳр-мурувват ўрнига унинг аксини топадилар. Яқинда бир ажрашган
аёл айтиб қолди. Ибодатхонада ўн беш ёшли қизи билан турганида чўпоннинг хотини келиб
шундай дебди: "Эшитдим, сиз ажралибсиз. Мен ҳеч тушунолмаяпман, ахир иккалангиз ҳам
Исони севсаларингиз бу қандай юз бериши мумкин? "Чўпоннинг хотини аввал мен билан ҳеч
яқиндан гаплашмаган эди, ва унинг қаттиқ таънаси қизи ёнида турган танишимни гангитиб
қўйибди".
“Энг ёқмагани шундаки, эрим ва мен ҳам Исони севардик, бироқ никоҳимиз
тикланишга умид қолдирмай тугади. Агар ибодатхонадаги ўша аёл мени шунчаки қучоқлаб
шундай деса қанийди: "Бундан жуда афсусдаман...".
Марк Твен кўпинча одамлар ҳақида "ёмон маънода айтданда – яхши" деб гапирарди. Мана
шу жумла кўпчилик бугунги масиҳийларнинг обрўсини кўрсатаяпти. Сўнгги вақтларда мен
нотаниш кишиларга (масалан, самолётдаги ён қўшнимга) бир савол бераяпман: "Агар
"масиҳий-протестант" сўзини айтсам, хаёлингизга қандай фикр келади?" Жавоб тариқасида
абортга қарши йиғинларда маъруза қиладиганлар, камчилик шаҳватпарастлар ҳуқуқи учун
курашувчилар ёки Интернетда цензурани қўллаш тарафдорлари ҳақида эшитаман. Мен аввал
"Аҳлоқ қонунлари" ташкилотининг тўзиб кетганлиги ҳақида эшитганман. Аммо бирор
маротаба ҳам иноятнинг тотли нафасини бахш этувчи сўзни эшитганим йўқ. Бу айнан
масиҳийлар дунёсида йўқолиб кетаётган ёқимли ҳид бўлса керак.
Г.Л. Менкен назарида пуританин (Исо Масиҳга ишонадиган жамоатларнинг бири) қаердадир бошқа биров бахтли экани боис қўрқув ҳиссидан қутулолмайдиган одам экан; ҳозирда кўпчилик одамлар Хушхабар масиҳийларини ёки ақидапарастларни ана шу тимсолга
қиёслашади. Бу одамлар нега расмиятчи одамёқмас деган ном чиқарганлар? Сабаби нима-ю
илдизи қаерда? Ҳажвиячи Эрми Бомбек шу жумбоқнинг калитини бизга тутқазади:
"Яна бир якшанба куни ибодатхонада ҳар тарафга ва ҳаммага қараб табассум
қилаётган болага эътибор қаратдим. У ҳирингламас, силкиниб кулмас, қўзғалмас, ўгирилмас, ибодатхона мадҳияси китобига тегмас, онасининг сумкасини
титкиламасди. У бор-йўғи жилмайиб турганди, холос. Тўсатдан онаси уни силтаб
юборди ва Бродвейдаги кичкина театрда ҳамма эшитгулик оҳангида шундай деди:
"Тиржайишингни бас қил! Сен ибодатхонадасан!" Шундай дея онаси унга шапалоқ
тортди ва боласининг кўз ёшлари ёноқларидан оқиб тушаётганида қўшиб қўйди:
"Мана шуниси яхшироқ!" Сўнгра аёл яна тоат- ибодатини давом эттираверди...
Ногаҳон мен ўзимда титроқ туйдим. Ўйлайманки, агар сиз мана шу вазиятга
қараб бутун дунё ҳўнграб йиғлаяпти, йиғламаётган бўлсангиз, у ҳолда яхшиси
бошқалар қўшилинг. Мен ана шу йиғлаётган болани бағримга маҳкам босгим ва
ўзимнинг Раббим ҳақида гапиргим келди. Ҳа, табассум қилаётган Раббим ҳақида.
Бахтга лиммо-лим тўлган Раббим ҳақида. Кулгу-табассум туйғусидан баҳраманд
бўлиб, бизларни ҳам ўзидек яратган Раббим ҳақида, шу беғубор болакайга гапиргим
келди. Одамлар қоидаларга бўйсунишмоқда. Улар ўз эътиқодларига тантанали
равишда мотам кийимини кийдиришаяпти, жиддий ва фожиявий қиёфали ниқоб
тутадилар ҳамда худди Ротари-клуб аъзоси бўлгандек белгилар тақишади.
"Қандай аҳмоқлик" - дея ўйладим мен. Қаршимда бизнинг цивилизациямизда
қолган ягона ёруғлик билан ёнма-ён, ягона умид билан, ягона мўъжизамиз - бизга
ваъда қилинган абадийлик билан шу аёл ўтирарди. Агар бу болага ибодатхонада
табассум қилиш таъқиқланса, у ҳолда бизларни олдинда нималар кутаётган экан?"
Тўғри, бу таъриф масиҳийларни тўлиқ тасвирламайди, мен ўзларида иноятни акс
эттирадиган кўплаб масиҳийларни биламан.
Инсоният тарихида ибодатхона қандайдир йўллар билан иноятдан узилиб қолди.
Ваҳоланки инглиз қизалоғи бежизга шундай ибодат қилмаган: "Эй Худо, ёмон одамларни
яхши қил, яхшиларни меҳрибонга айлантир". Сўнгги юз йилда Американинг энг кўзга
кўринган файласуфи Уильям Жеймс ҳам ибодатхонага ачиниш кўзи билан қараган. Бу ҳақда
мумтоз асарга айланган "кўп қиррали диний тажриба"сида таассуфини билдирган. У
масиҳийларнинг майда-чуйда одатларига, масалан, квакерларни (Исо Масиҳга ишонадиган
яна бир жамоат) саломлашиш пайтида шляпасини ушлаб қўймаслиги учун таъқиб қилишлари
ёки қара рангдан бошқа рангдаги кийимлар ахлоққа тўғри келадими йўқми кабиларга
эътиборимизни қаратади. Файласуф бир француз қишлоқ роҳибининг мутаассибона ҳаётини
бизга намоён этади: "у ҳеч қачон гулларни ҳидламайди, ҳатто чанқаганида ҳам ичмайди, ўзидан пашшаларни нари ҳайдамайди, ҳеч қандай нафрат-ғазабни сезмайди, унга даҳлдор
ноқулайликдан шикоят қилмайди, ҳеч қачон ўтирмайди, тиз чўкаётиб тирсагига суянмайди".
Таниқли мистик Хуан де ла Крус диндорларга барча қувонч ва умиддан юз буришни
тавсия этган. Яъни, "роҳат бахш этадиган нарсаларга эмас, балки хуш кўрмасликка" ва
"ўзингдан нафратланишга ва бошқалар ҳам сендан нафратланишига" чорлаганди. Муқаддас
Бернар Швейцария кўлининг жозибасини кўрмаслик учун доимо кўзларини юмиб ўтар экан.
Бугунги кунда қонунчилик ўз қарашларини ўзгартирди. Ибодатхонанинг ўзи дунё
маданиятидаги аҳлоқий ўзгаришлар таъсирида иноят бўлмаганни намоён этмоқда ёки
масиҳийларга нисбатан "маданият уруши" формасида қаттиққўл муносабат олиб бораяпти.
Ибодатхона ҳамжиҳатликка қобилиятсиз бўлгани учун ҳам иноят бўлмаганни тарқатиб
келаяпти. Агар Марк Твеннинг сўзига ишонадиган бўлсак, у қафасга тажриба учун ит ва
мушукни қамаб қўйган. Қани, улар бир-бирлари билан дўстлашармиканлар? Не ажабки, улар
буни уддалашди. Сўнгра Твеннинг ҳазилига қуш, чўчқа ва эчкини биргаликда қамаган. Бир
қанча ҳаракатлардан сўнг улар элакишиб бир-бирининг биқинига суйкалишиб тил топишиб
кетибди. Шунда у баптист, пресвитер ва католикни бирга қамаган; қарангки кўп ўтмай
улардан бирортаси ҳам тирик қолмабди.
Замондош яҳудий зиёлиси Энтони Хехт бу ҳақда жиддийроқ қилиб ёзган:
"Йиллар ўтиб мен уни (ўзимни имонимни) яхшироқ тушуна бошладим, масиҳий
қўшниларим билан янада яқинроқ танишдим. Уларнинг кўпчилиги яхши одамлар
бўлиб мен улардан ҳайратланардим ва бошқа кўп нарсалар қаторида эзгуликка ҳам
улардан ўргандим. Масиҳийлик сабоғида одамни ўзига тортадиган жуда кўп нарсалар
бор. Бироқ протестант ва католикларнинг бир-бирларига бўлган чексиз нафратидан
ҳанузгача таажжубланаман".
Мен масиҳийларни танқид қилаяпман, аслида ўзим ҳам уларнинг бириман, бизлар
яхшимиз деб кўрсатиш учун сабабни кўрмайман. Мен иноят бўлмаганнинг бутун ҳаётимни
сиқаётган занжиридан қутулиш учун курашаяпман. Шу билан биргаликда, ўзим олган
қаттиққўл тарбиямни тарқатмаслигим керак, ҳар куни мағрурлик билан, димоғдорлигим ва
Худога хизмат килишимга тўғаноқ бўладиган шубҳаларим билан курашаман. Гельмут
Тиликенинг сўзидан парча келтираман: "...иблис ўзининг какку тухумини мурувват инига
қандай қўйишни билади. Чириётган илоҳий иноятдан келаётган бадбўйлик олдида
жаҳаннамдан келаётган олтингугуртнинг ҳиди ҳеч гап эмас".
Холисона айтганда, иноят бўлмаган чорлаган хавфли ўлат барча динларга ҳам
тарқалган. Мен яқиндагина пайдо бўлган қуёш рақси тадбирида қатнашган кишилардан
эшитдим. Унда Лакота қабиласининг навқирон жангчилари кўкракларига бургут тирноғини
тақдилар ва токи шу тирноқлар баданига ботиб кетмагунича муқаддас устунга арқонни
тортиб боришди. Сўнгра улар машъала тутиб жазирамада турдилар ва ҳаво қизиганидан
қўлларидаги тош қизариб кетмагунича жойларидан қўзғалишмади ва бу ҳаракатларнинг бари
гуноҳдан фориғ бўлиш учун бажарилди.
Мен Коста-Рика кўчаларида тиззалари қонга ботган художуй деҳконларнинг ўрмалаб
юрганларини кўрганман. Ва худоларига қурбонлик қилаётган ҳинд деҳқонининг заҳарли
илондан бўса олаётганига гувоҳ бўлганман. Шунингдек, "аҳлоқ полицияси" кичкинагина
кўчалар бўйлаб ноодатий кийинган ёки машина бошқаришга журъат қилган аёлларни излаб
юрадиган мусулмон мамлакатларида бўлганман.
Тақдирнинг бешавқат ҳазили туфайли, динга қарши чиқадиган инсонпарварлар иноят
бўлмаганнинг янада ёмонроқ кўринишини яратадилар. Замонавий университетларда
"либерал" эркинлик-феминизм ҳимоясига оид маъруза қиладиган фаоллар, атрофимиздагилар
муҳофазаси, маданиятлар ўртасидаги алоқалар - иноят бўлмаганнинг руҳиятини яққол намоён
этаяпди. Мен бутун тармоқ жосусларини яратган совет коммунизмидан зиёдароқ бошқа
умумий қонунчиликни билмайман. Жосуслар ҳар қандай ўзгача фикр, ҳар бир ортиқча сўз ёки
коммунизм ғоясига зид ҳар қандай ҳурматсизликдан хабардор қилиб туриш учун тайёр
эдилар. Мисол учун, Сталинга ёзган бир хатидаги эҳтиётсиз эътирози боис Солженицын
Гулагда қамоқ жазосини ўташга ҳукм қилинган. Ва Қизил Гвардиянинг Хитойдаги
қийноғидан ортиқ шавқатсиз инквизацияни ҳам билмайман. У ўзининг шармандали
колпаклари ва намойишкорона қатллари билан тарихда қолди.
Ҳатто энг яхши инсонпарварлар ҳам эътиқоддан чекинсалар иноят бўлмаганга
асосланган тузумни ўйлаб чиқаришади. Бенджамен Франклин ўн учта яхши фазилатлар
ҳақида айтган: сукут ("бошқаларга ёки ўзингга ҳам фойда келтирмайдиган ҳеч гапларни
айтма: қуруқ гаплардан қочгин"), эҳтиёткорлик (ҳушёр бўл, агар бу ўзингга ва бошқаларга
фойда келтирмаса, ҳеч нарсани бекорга сарфлама"). Меҳнатсеварлик ("вақтингни бекор
ўтказма: доим фойдали иш билан шуғуллан: кераксиз машғулотлардан ўзингни четга торт") ва
Хотиржамлик ("Одатий ёки четлаб ўтиб бўладиган майда-чуйда кўнгилсизликлар учун
асабингни бузма"). У китобда ҳар бир яхши фазилат учун алоҳида саҳифа ажратган,
"камчилик"ларни алоҳида қисмга қўяди. Ҳар бир яхши фазилатга бир ҳафтадан вақт ажратиб
ҳар куни барча хатоларни ёзиб борган. Ўн уч ҳафта мобайнида айлантириб бир йилда тўрт
марта шундай рўйхат тузди. Бир неча ўн йилликлар давомида Франклин ўзининг кичкина
китобчасини кўтариб юрди ва ўша ўн уч ҳафталик тартиби бўйича яшашга интилди. Унинг
муваффақиятлари юзага чиққач, бошқа камчиликлар билан курашишга ўтди:
“Менимча, одамда мағрурлик каби табиий ҳиссиётни енгиш жуда қийин. Унга
ниқоб кийдиринг. У билан курашинг. Уни буғинг. Уни қўлингиздан келган усул билан
ўлдиринг. У барибир тирик, вақт ўтиб яна пайдо бўлади ва ўзини кўрсатади. Агар
менинг хаёлимга ғурурим устидан тўла ғалаба қозондим деган фикр келса, демак, ўзимнинг камтарлигимдан мағрурланаяпман".
Мана шу ҳаддан ташқари талабчанликнинг кўриниши ҳар хил бўлса ҳам, у иноятни
чуқур қумсашини кўрсатмаяптими? Биз иноят бўлмаган заҳарлаган об-ҳаводан нафас оламиз.
Иноят хизматларимиз учун эмас, ҳадя тариқасида берилади. Иноят бизнинг "одам одамга
бўри", "фақат кучлилар яшайди", "етакчи изидан қувиш" каби қоидалар билан яшаётган
дунёмиздан осонгина ғойиб бўлади.
Гуноҳ иноятга чанқоқликни ҳосил қилади. Лос-Анджелесда бир ташкилот "Тавба -
Очиқ алоқа" хизматини йўлга қўйди. Бундай хизмат орқали қўнғироқ қилаётган киши
ўзининг айбларини айтиши мумкин эди. Роҳибларга ишонмай қўйган одамлар энди автожавоб
берувчига гуноҳлари ҳакида дил ёрадиган бўлдилар. Икки юзта номаълум мижоз ҳар куни
олтмиш лаҳзадан иборат ўз хабарларини қолдиришарди. Энг одатий иқрорлик – бу зинога
иқрорликдир. Баъзи қўнғироқ қилувчилар криминал ҳаракатларда – зўрлаш, вояга
етмаганларни таҳқирлаш ва ҳатто қотилликда иштирок этганликларини тан олишади.
Даволанаётган ароқхўр шундай хабар қолдирибди: "Мен ўн саккиз йил мобайнида
арокхўрлигим туфайли кимни хафа қилган бўлсам кечирим сўрашни хоҳлайман". Телефон
жиринглайди. "Мен шунчаки кечирим сўрамоқчилигимни айтмоқчиман": деб бир ёш аёл
йиғидан хириллайди. Аёлнинг айтишича, ҳозиргина унинг айби билан автоҳалокат юз бериб
беш киши ҳаётдан кўз юмибди: "Мен уларни ҳаётга қайтишларини шундай хоҳлайман-ки".
Бир куни агностицизми билан машҳур бўлган актёр У.К. Филдс ўзининг грем хонасида
Библия ўқиб ўтирганида, уни бир ҳамкасби кўриб қолди. Филдс хавотирда китобни ёпди ва
тушунтира бошлади: “китобдаги ёриқ жойларни (нотўғри жойларни) излаётган эдим. Имоним
комилки, у шу тобда иноятни излаётганди.
Фуллер Семинариясининг прфессори Льюис Смедес уят ва иноятни боғлаб турадиган
ришталар ҳақида каттагина китоб ёзган (албатта, китобнинг номи ҳам "Уят ва иноят"). У
масалани шундай қўйган: "Гуноҳ менинг муаммом эмас. Мени айблаган нарсаларда, мен
гуноҳ билан қиёсланмайдиган, шунчаки нолойиқ нарсани содир қилгандек ўзимни бошқача
ҳис қиламан. Мен кечиримдан кўра, Худо мени қабул қилишига, ўзиники деб билишига, маҳкам ушлаб туришига, ҳимоя қилишига ва унинг қўлида турганим ёқмасада ҳеч қачон мени
ташлаб кетмаслигига аминликка мухтожман".
Смедес изоҳлашда давом этиб, одамни шарманда қиладиган учта анъанавий манбаани
аниқлади. Бу дунёвий маданият, иноятдан маҳрум эътиқод ва жоҳил ота-оналар. Дунёвий
маданият одамнинг бошқаларга яхши кўринишини, ўзини яхши ҳис қилишини ва яхши
ҳаракат қилиши кераклигини ўргатади. Иноятдан бебаҳра эътиқод эса қоидалар рўйхатига
амал қилишимизни, акс ҳолда абадий қийноқ кутаётганини уқтиради. Жоҳил ота-оналар ҳеч
қачон уларнинг меҳрибонлигини оқлай олмаслигимизга бизни ишонтиришади. Худди
шаҳарнинг бўғиқ ҳавосидан нафас олавериб ўрганиб қолган шаҳарликлардек бизлар иноят
бўлмаганнинг заҳарли ҳавосига кўникиб қолганмиз. Бизни болалар боғчасидаёқ
текширишади. Ва "мураккаб", "мўътадил" ёки "енгил" даражаларга ажратиб баҳолайдилар.
Биз шу фурсатдан математика, табиий фанлар, ўқиш ва ҳатто "ижтимоий муносабатлар"
ҳамда "жамиятда тўлақонли ҳаёт кечириш"га муносиб бўлиш учун поғоналардан ўта
бошлаймиз. Асосий эътибор хатолар - ноаниқ жавоблар билан такрорланадиган тестларга
қаратилади. Бундай сабоқ бизни бешавқат поғоналари билан дунёвий ҳаётга тайёрлайди. Бу
катталар учун "Тоғ Қироли" ўйинидир.
Ҳарбий хизматда иноят бўлмаганни яққол тажрибадан ўтказамиз. Тайинланган унвон, махсус кийим-бош, белгиланган маош ва махсус қоидаларга кўра ҳар бир ҳарбий ўз ўрнига
эга. Сиз катта унвондагиларнинг бошқарувидасиз ва кичик унвондагиларга буйруқ берасиз.
Йирик корпорацияларда хизматчилар ўртасидаги фарқ унчалик катта бўлмасада, субординация (ўзингдан каттага бўйсуниш) қатъий кўриниш олган. Форд хизматчиларни
шкала бўйича бир балл (югурдаклар ва секретарлар)дан 27 балл(бошқарув раиси)гача
ажратиб чиққан. Сиз автомобиль паркидан дурустроқ ўрин олишингиз учун ҳеч бўлмаса
тўққизинчи даражага кўтарилишингиз керак: ўн учинчи даража ўзида деразали, ўсимликлар
ўсадиган ва интеркомли уйга эга бўлиш имтиёзини беради: ўн олтинчи даража ваннали
хусусий уйнинг соҳиби бўлиш демакдир.
Назаримда бу каби тарбия ўчовларидан ҳар бири иноят бўлмаганга асосланган, биз
унда ўз ўрнимизга эга бўлиш учун курашамиз. Кемасозлик тизими, компания ва
аэропортларда самолётларни қабул қилиш ва жўнатиш тизилмасидагилар, махсус топшириқ
асосида ишлайдиган кишилар иноят қонунига бўйсунолмайди. Зеро ҳукуматнинг ўзига бу сўз
ҳали яхши таниш эмас. Худди шунингдек, ким яхши улоқтирган бўлса, кучли зарбага эга
бўлса, тўпни тўрга аниқ ташласа спорт мукофотлари ўшанга насиб этади, спортда омадсизлар
учун ўрин йўқ. "Фортун" журнали ҳар йили дунёнинг энг бой беш юзта одамини эълон
қилади, бироқ ҳеч ким энг қашшоқ беш юз кишини танимайди.
Бу иштаҳа йўқоладиган касаллик бўлиб, иноят бўлмаганнинг бевосита манбаидир.
Агар чиройли, қомати расо қизларни намуна сифатида олқишласак, у ҳолда ёш қизлар
шундай қоматга эришиш учун очликдан сулайиб юрадилар. Замонавий ғарб
цивилизациясининг ғалати янгилиги бўлмиш иштаҳани бўғиш тарихда аввал маълум эмасди.
Африкада бунга ўхшаш жойлар йўқ (у ерларда гўзаллик озғинлик билан эмас, балки
дўмбоқлиги билан баҳоланади). Буларнинг ҳаммаси умумий олганда, Қўшма Штатлардаги
жамиятни худбинлаштириб қўяди. Бошқа жамиятлар тоифаларга, ирқларга ва касталарга
бўлинган қаттиққўл ижтимоий тизим орқали ўзларидаги иноят бўлмаганни бартараф қилишга
уринишади. Жанубий Африкада фуқаролар одатда тўртта ирқий тоифага бўлинади: оқ танли, қора танли, рангдор ёки осиёлик (Япон инвесторлари протест киритишганларидан сўнг, ҳукумат янги тоифани амалга киритди - "муносиб оқ танлилар"). Ҳиндистонда каста
тизимида шунчалик англашилмовчилик бор эдики, инглизлар ўттизинчи йилларда ўзлари
учун янги каста тузиб олдилар. Боиси улар Ҳиндистонни забт этганларидан буён уч юз йил
ўтсада бу масалага тўқнаш келишмаганди. Қўл тегизиб бўлмайдиган олий зотларнинг кийим-
кечагини ювадиганлар ҳатто уларга кўринишни ҳам гуноҳ дея биладилар. Қандай аянчлики, ўша қашшоқ одамлар фақат кечалари кўчага чиқишади ва бошқа одамлар билан ҳар қандай
алоқадан қочадилар.
"Нью-Йорк Таймс" газетаси яқинда замонавий Япониядаги жиноятларга оид қатор
мақолаларини чоп этди. Муаллифлар нима учун Қўшма Штатларда ҳар юз минг аҳолига 519
та жиноят тўғри келганда, Японияда эса бу кўрсатгич бор-йўғи 37 тани ташкил қилганини
тушунтиришга уриндилар. Газета мухбири жавоб излаб қотиллиги учун жазо муддатини
яқиндагина ўтаб қайтган япон фуқаросидан интервью олди. Қаранг-а, ўша япон кишини
айтишича, ҳибсхонада ўтказилган ўн беш йил мобайнида уни ҳеч ким йўқлаб келмабди. Озод
бўлганидан сўнг хотини ва ўғли у билан фақат уйга қайтиб келмаслигини айтиш учун
учрашибдилар. Турмушга чиққан учала қизи уни кўришдан бутунлай бош тортишибди.
"Ўйлашимча, тўртта неварам бор", - деди у ғамгин тарзда. У ҳатто авлоди давомчиларининг
суратини ҳам кўрмаган экан. "Шахсни" ўз қиёфасини асраши билан баҳолайдиган маданиятда
шаънини булғаган одамга ўрин йўқ экан.
Ҳаттоки ёқимли тасодифлар биланмас, қариндошлик ришталари билан боғланган
оилалар иноят бўлмаганнинг тутунидан заҳарланган. Эрнест Хемингуэйнинг ҳикояси бизга
ана шу ҳақиқатни очади. Испан оиласидаги ота Мадридга қочиб кетган ўғли билан
ярашмоқчи бўлди. Кўнгилсизликдан афсусланаётган ота "El Liberal" газетасига эълон берди:
"Пако, кел энди, Монтан отелида сешанба куни тушликда учраша қолайлик.
Ҳаммасини кечираман. Сенинг отанг". Пако - Испанияда кенг тарқалган исм экан. Қизиги
шундаки, ота учрашув тайинланган майдонга борганида уни ўз отасини кутаётган Пако
исмли саккиз юзта ёш йигитлар кутиб турган экан.
Хемингуэй оилаларда ҳукмронлик қилаётган иноят бўлмаганни тушуна олган. Унинг
художуй ота-онаси Уитондаги Муқаддас Ёзув колледжига қатнашган, фарзандларининг эркин
ҳаёт кечиришига нафрат кўзи билан қарашган ва орадан бир муддат ўтгач онаси уни кўришни
мутлақо истамаслигини билдирган. Ёзувчининг туғилган кунларидан бирида онаси торт
билан қўшиб тўппонча ҳам юборади. Зеро шу қуролдан отаси ўзини-ўзи отиб ташлаганди.
Бошқа сафар юборган бир хатида оналарнинг ҳаётини банкка қиёслаганди: "Улардан дунёга
келган болалар гўё банкдаги сарфлаб адо қилиб бўлмайдиган маблағга эга бўладилар". "Бола
улғайиш даврида, - давом эттирганди аёл, - ҳисобдаги пулларни тинимсиз олиб туради.
Улғайганида эса сарфланган маблағни жойига қайтариб қўйиши керак". Мактубда Эрнест
"маблағни сақлаши ва ҳисобни албатта маҳкам ушлаб туриши" алоҳида тайинланган. Хусусан
онасининг ҳақига дахлсиз бўлсада, гуллар, савзавотлар ёки ширинликлар учун ортиқча
харажат "Худога мажбурият ва унинг халоскори Исо Масиҳ олдидаги масъулият"га тўғаноқ
бўлиши мумкин экан. Хемингуэй бутун умри мобайнида онасига ёки унинг Халоскорига
бўлган нафратини енгиб ўтолмади.
Ана шундай дамларда иноят ёқимли, енгил, самоларга юксаладиган овозга муштоқ
бўлади. Бу овоз иноят бўлмаганнинг зарбли шовурини бас қилмоғи лозим.
Бир маротаба асл моллар сотиладиган дўкондан шим харид қилгандим ва чўнтагидан
йигирма долларлик купюра чиқиб қолди. Мен унинг кимга тегишли эканини аниқлай
олмадим, магазин менеджери эса пулни ўзим ола қолишим мумкинлигини айтди. Мен илк
маротаба бир жуфт шимни (ўн уч долларга) сотиб олдим ва магазиндан тўлиқ фойда билан
чиқдим. Мен ўша шимларни кийганимда сотиб олган кунимдаги тўйғуни ҳис қиламан ва
қулай пайт келган заҳотиёқ бу ҳақда дўстларимга айтиб бераман.
Бошқа сафар ўн тўрт минг футлик тоғ чўққисига кўтарилдим. Менинг бу борада энг
катта ютуғим ўшадир. Оғир ва сермашаққат тирмашиб чиқишлардан сўнг ниҳоят текис
ялангликка чиқдим. Шунда бифштекс билан тушлик қилиш ва аэробика билан бир ҳафта
шуғулланиш ҳуқуқига эришганимни сездим. Яна бошқа сафар шаҳарга қайтаётганимда яшил
сув ўтлари бўй чўзиб турган гўзал Альп кўлига кўзим тушиб қолди. Кўл тепасида умримда
шу пайтгача кўрмаган ёрқин камалак товланиб турарди. Мен йўл чеккасида тўхтаб беқиёс
манзарага узоқ мафтун бўлиб қолдим.
Римга хотиним билан борганимда бир танишимнинг тонгда Муқаддас Пётр соборини
томоша қилиш хусусидаги маслаҳатига амал қилдим. "Қуёш чиқишидан аввал автобусга
ўтириб Бернини ҳайкаллари билан безалган кўприккача боринг, - дея йўл-йўриқ кўрсатганди
танишим. -Ўша жойда қуёш чиқишини кутинг ва устунлар ёнидан ўтиб соборга томон
шошилинг. Тонг чоғида фақат роҳибаларни, пилигримчиларни ва роҳибларни учратасиз".
Ўша эрталаб Тибр кўлини алвон рангга бўяб самога қуёш кўтарилди ва Бернини акс эттирган
фаришта ҳайкалларига тиниқ апельсин каби нурларини ёғдирди. Биз кўрсатмага биноан бу
манзарадан нигоҳимизни узиб Муқаддас Пётр собори сари йул олдик. Ростини айтганда, бизлар ягона саёҳатчилардек туюлдик: қадамларимиз овози мраморли плиталарда гумбурлаб
янграрди. Биз Пиетти образларига, алтарларга ва турли ҳайкалларга ҳайрат билан боқардик.
Сўнгра зинапоя орқали Микеланджело лойиҳасига асосан қурилган собор балконига чиқдик.
Фақат шундагина майдон бўйлаб тарқалган икки юзтача одамни кўрдим.Уларни саёҳатчилар
деб ўйлаб, хотинимга "вақтида келибмиз", - деб қўйдим. Аммо улар аслида Германиядан
келган пилигримчилар хори экан. Улар саф тортиб келишди ва ортимда ярим шар шаклида
туриб қолишди. Ва мадҳияни куйлай бошладилар. Овозлари кучайгани сари, кўп овозли
гармонияга собор деворлари ҳам акс-садо берарди. Микеланджелонинг полусфераси
фақатгина юксак меъморчилик намунаси эмасди, балки самовий мусиқа янграйдиган
ибодатхона эди. Бу оҳанг вужудимиздаги ҳар битта томирга қуйиларди. Биз мусиқа оламига
ғарқ бўлгандик ва гўёки бизни балкон эмас, мадҳиянинг ўзи кўтариб тургандек эди.
Албатта, хизматимизга яраша берилмаган ҳадя ёки кутилмаган совғалар бизга кўпроқ
ҳузур-ҳаловатни бахш этади. Иноят тўлқиндек тебраниб туради. Ёки машинадаги ёпишқоқ
қоғозда ёзилгандай "Иноят тасодифийдир".
Кўплар учун романтик севги – бу ҳаққоний иноятни чуқур ҳис қилиш деб билади.
Ниҳоят кимдир ўзини – мен деб ҳис қилади: ахир мен-бу менман! - замин юзидаги энг
керакли, ёқимтой ва ҳамма билан тил топиша оладиган одамман. Кимдир тунлари мен
ҳақимда ўйлайди. Кимдир ўзи мен сўрамасимдан аввал кечиради, кийинаётганида мени
ўйлайди, ўз ҳаётини хаёлан мен билан бирга кечиради. Кимдир мен қандай бўлсам
шундайлигимча севади. Назаримда шу боис замонамизнинг Жон Апдайк ва Уокер Перси каби
теран ҳиссиётли ёзувчилари ўз романларида иноятнинг тимсоли сифатида ҳирсий қовушишни
илгари сурмайдилар. Улар бизнинг маданиятимизга тушунарли тилда гапиришади: зеро, иноят кўрсатма эмас, балки садодир.
Айнан мана шу масала онасига боғланиб қолган содда болакай ҳақидаги "Форрест
Гамп" кинофильмида очиб берилган. Ўша аҳмоқвой Вьетнамда ўз ўртоқларини қутқаради, севган қизи Женни бевафолик қилсада у содиқ қолади, ўз-ўзига ва фарзандига хиёнат
қилмайди. Тағин барча унинг устидан кулишларини сезмагандек яшайверади. Фильм ўйноқи
қушлар саҳнаси билан бошланиб шу тарзда якунланади - иноятнинг тимсоли шу қадар
енгилки унинг ерга қўнганини ҳеч ким билмай қолади. "Ўз вақтида Достоевскийнинг
"Телба"си қандай эътибор қозонган бўлса, "Форрест Гамп" ҳам шундай ўрин эгаллади. Улар
одамлардаги қарама-қарши ҳиссиётларни уйғотади. Кўпчилик фильмни бетайин, кулгули, мустақил қадам қўйишга ўргатмайдиган асар тариқасида баҳолайди. Бошқалар унда
иноятнинг белгисини кўрадилар, яъни, улар зўравонлик акс эттирилган "Криминал қайдлар"
ва "Туғма қотил" каби китобларни тарғиб қиладиган иноят бўлмаганга қарама-қарши
қўйилган эди. Пировардида "Форрест Гамп" ўз вақтидаги энг машҳур кинофильмлардан
бирига айланди. Негаки, дунё иноятга муҳтож бўлиб қолганди.
Мохов касали дардига йўлиққан Петер Грив ўз ҳаёти ҳақида хотиранома битган. Петер
бу касалликка Ҳиндистонга борганида чалинган. Англияга қайтгач кўзлари бутунлай
хиралашиб қолди. Қисман шол бўлиб ётганида инглиз ибодатхонасининг роҳибалари унга
қарашиб турдилар. Жамиятдан чеккага сурилган, меҳнатга яроқсиз Петер ғамгин ҳаёлларга
ботади. Мудом ўзини ўлдириш ҳақида ўйлай бошлайди. Борадиган жойи бўлмасада ўзгалар
қаровидан қочиб кетишга уринади, аммо уддалай олмайди. У дилхуфтон тонглардан бирида
атрофни айланиб чиқмоқчи бўлди. Ногаҳон қандайдир овозлар эшитилди, бориб билсаки, роҳибалар деворда исмлари ёзилган муҳтожлар учун ибодат қилишаётган экан. Петер бу
исмлар орасидан ўзиникини ҳам топди. Шундан сўнг бошқаларга боғланиш туйғуси унинг
ҳаётини ўзгартирди. У ўзини керакли одам дея ҳис қилди.У ўзида иноятни сезди.
Эътиқодга боғланган дин - унинг ҳамма муаммоси шундаки, титроққа соладаган
анъаналарига қарамасдан иноят бўлмаганни вужудга келтирмоқда - яшашда давом этаётир.
Гарчи арзирли хизмат қилмасакда илоҳий гўзаллик кутилмаган холатларда бизга берилади.
Ҳаётимиз гуноҳ ва шармандаликларга тўлганига ишонишдан воз кечиш ҳалокатдан бошқа ҳеч
қаёққа элтмайди. Биз ҳамма умидларимиздан ҳам зиёдароқ бошқа қоидалар амал киладиган
бошқа дунё мавжудлигига ишонамиз.
Биз доимо муҳаббатга ташна бўлиб яшаймиз. Ва Яратгувчининг ўзи сўз билан
таърифлаб бўлмайдиган даражада беҳад севишини хоҳлаймиз.
Иноят аввалига менга шакл сифатида ёки диний сўзлар тариқасида кириб келмаган.
Мен ўйлаганидан бошқача гапириладиган жамоат муҳитида улғайганман. "Иноят" сўзи бошқа
диний атамалар сингари ўз аҳамиятини шунчалик йуқотгандики, мен унга асло ишонмай
қўйгандим.
Мен иноятни дастлаб мусиқа орқали англадим. Ўзим ўқиган Муқаддас Ёзув коллежида
менга худди оқ қарғага қарагандек муносабат қилишарди. Мен учун биргаликда ибодат
қилишар, ўзимдаги нопок кучлардан қутулишим учун ёрдамга муҳтожманми ёки йўқми деб
сўрашарди. Мен ўзимни синган, йўқолган, адашган одам сифатида тасаввур қилардим.
Коллеж ётоқхонасининг эшиклари тунда ёпилар, бироқ бахтимга мен биринчи қаватда
турардим. Тунда хонамдан дераза орқали чиқардим ва "Стейнвей" фирмасининг тўққиз
футлик катта рояли турган залга ўрмалаб кирардим. Капеллада хира ёғду таратиб турган
чироқни айтмаганда, ноталарни зўрға ўқиш мумкин эди. Мен ҳар кеча бир соатга яқин
Бетховен сонаталарини чалардим, Шопендан куйлардим ва Шубертга тақлид қилардим.
Бармоқларим клавишларга тегиб дунёга аллақандай сокинлик бахш этаётгандек туюларди.
Ақл-ҳушим ва вужудим титроққа тушарди. Дунё титраётгандек эди, бироқ шу дамларда мен
оламнинг сирли гўзаллигини, иноят ва мўъжизани, булутлардек енгил ва капалак қанотидек
пириллаётган жозибани англаётгандек бўлардим.
Назаримда табиат дунёсида ҳам шунга ўхшаш нимадир юз берди. Инсоният тақдирию
бошқотирма ғоялардан толиқиб, мен ўрмонзорда сайр қилдим. Унда ниначилар кўз илғамас
чаққон ҳаракатлар билан соҳил бўйларида парвоз қилишар, бошлари узра учаётган қушларни
кузатишар ва ерда қўзғалаётган турфа рангдаги қўнғизларни излашарди. Мен табиатнинг
барча жонзотларга қанчалик ишонч ва қатъий тарзда жой топиб берганлигидан қувонардим.
Ҳайратланарлиси шунда эдики, буларнинг ҳаммасидан оламга беҳад эзгулик ва шодлик
нафаси уфуриб турарди.
Тахминан ана ўша пайтларда севиб қолганман. Бу худди тепадан қулаб тушишга
ўхшарди. Ер гўёки ўз ўқидан чиқиб кетди. Ўша пайтларда романтик севгига ишонмасдим, уни инсоният хаёли ва ўн тўртинчи аср итальян шоирларининг ижоди деб билардим. Мен
меҳр ва гўзалликка қанчалик тайёргарликсиз бўлсам, муҳаббатга ҳам шундай тайёр эмасдим.
Тўсатдан юрагим ўз кўксимга жуда катталик қилаётгандек туюлиб қолди.
Мен назариячилар тез-тез ишлатадиган ибора - "ноодатий иноят"ни ўзимда ҳис
қилдим. Меҳрибон инсон қандай бўлиши ва кимгадир миннатдорчилик билдириш имкони
йўқлигини-да сездим. Кимга миннатдорчилик билдиришингни билмаслик – бундан
даҳшатлиси йўқ. Аста-секин болалигимда унут бўлган имонга қайта бошладим. Мен ўзимда
"иноятнинг қуйилишини" сездим. Бу тушунчани амалга К.С. Льюис киритган. Яъни, "биз
тополмаган гулнинг ҳиди, биз эшитмаган мусиқанинг акс-садоси, биз ҳеч қачон бўлмаган
мамлакатларга оид янгиликлар".
Иноят ҳамма жойда бор. Унга худди контакт линзалари орқали қарагандек синчиклаб
қарамасангиз илғаш қийин. Ҳойнахой, Худо менга атрофимдаги иноятни кўришим учун
имкон бергандир. Ёзувчи бўлганимдан сўнг иноятни йўқотган масиҳийлар туфайли
қадрсизланган, хиралашган сўзларни қайта яратиш учун ўзимда аминлик сезаман. Илк
маротаба масиҳийлик журналларидан бирида ишлай бошлаганимда, меҳрибон ва оқил
Гарольд Майрнинг қўл остида ишладим. У менга асло тазйиқ ўтказмай эътиқодимни
поғонама-поғона юксалтириб боришимга катта имкон яратди. Дастлабки бир қанча
китобларимни доктор Пол Бренд билан ҳаммуаллифликда ёзганман. Биз жазирама ўлка-Жанубий Ҳиндистонда кўпчилиги паст табақали чувриндилар кастасига тааллуқли
беморларга хизмат кўрсатаётган пайтларимизда китобларимизни битганмиз. Бу фавқулодда
ғайритабиий мамлакатда Бранд Худонинг иноятини англаган ва бошқаларни ҳам баҳраманд
этган. Мен ўзимда иноятни англаганим, ҳис қилганим учун ана шундай одамлардан
миннатдорман.
Менинг иноятни тўлақонли англашим йўлида яна бир ойдинлик зарур эди.
Англадимки, болалигимдан ўзим тасаввур қилган Худода камчиликлар кўп экан. Мен
масаллардан биридаги таъриф бўйича Худони танигандим: "Бироқ сен, Худойим, сахий ва
бағри кенгсан, сабрли ва марҳаматлисан ҳамда ҳақиқатсан". Дарҳақиқат, иноят мен каби
муносиб хизмат қилмаган одамларга берилади. Аввал қандай бўлганлигим ёдимда - хафақон, сернафрат - оилам ва ибодатхонада ўрганганим иноят бўлмаганнинг узун занжири ҳалқасифат
узайиб кетганди. Эндиликда мустақил тарзда иноят мусиқасига рақс тушаман, завқланиб
ўйнайман. Бошқача тарзда тузалиш, кечирилиш, эзгулик қилишнинг иложи йўқ. Мен
Худонинг умумий инояти учун масъулдирман. Мен иноятнинг собит маданиятини одамларга
етказиш борасида ибодатхонани бир манбаа тариқасида биламан.
4-Боб
Севувчи ота
Улар ҳамма пулларини сарфлаганлари учунгина...
улар яна ота уйларини эслаб қолишади.
Агар ўғил тежамкорлик билан яшаганда эди,
у ҳеч қачон отасини уйига қайтиш ҳақида
ўйламаган ҳам бўлар эди.
Британияда динларни ўзаро таққослаш масалаларига бағишланган анжуманда бутун
дунёдан йиғилган мутахассислар масиҳийлик эътиқодининг қандай алоҳида жиҳати борлиги
ҳақида баҳслашиб қолдилар. Улар барча воситаларни санашга тушишди. Тимсолларми? Аммо
бошқа динларда ҳам одам қиёфасидаги турли худолар мавжуд. Ҳаёт бахш этишми? Ўзга
эътиқодларда ҳам ўликларни тирилтириш тасвирланган. Баҳс-мунозара хонага К.С. Льюис
кириб келмагунича давом этди. "Нима ҳақда баҳслашаяпсизлар?" - деб сўради у.
Мутахассислар саволни унга ҳам бердилар. К.С. Льюис шундай жавоб қилди: "О, ҳаммаси
жуда оддий. Бу иноят-ку ахир".
Анжуман иштирокчилари қисқагина тортишувдан сўнг тан олишга мажбур бўлдилар.
Зеро, Худонинг муҳаббати бизга ўч олишсиз, ортиқча шартларсиз берилиши одамга хос барча
табиийликни рад этадигандек туюлади. Будданинг саккиз ўлчамли йўли, ҳиндиларда
"карма"тушунчаси, яҳудийлар "амрлари", мусулмонларнинг "қонунлар низоми" - буларнинг
ҳаммаси Худо марҳаматига эришмоқ учун мажбуриятлар юклайди. Ва масиҳийликдагина
Худонинг муҳаббатига ҳеч қандай шартларга боғланмасдан муяссар бўлишимиз мумкин.
Исо одамларнинг иноятга нисбатан туғма қаршилигини теран англаган. Айнан шу
сабабли, иноят ҳақида тез-тез таъкидлаб турарди. У Худонинг иноятига чулғанган дунёни
тасвирларди. Қуёш қаерда яхшиларга нур сочса, ёмонларга ҳам шундай ёруғлик таратади: қаноти синган қушлар учолмасада қафасга киришни исташмайди: қаердадир қаровсиз
сўладиган гуллар қоятошларда барқ уриб очилади. Худди ўзга юртдан келган меҳмон
маҳаллий кишилар эътибор қаратмайдиган нарсаларни пайқаганидек, Исо иноятни ҳамма
жойда кўра олди. Аммо у ҳеч қачон иноятнинг аниқ кўринишини тарифламаган ва деярли ҳеч
қачон бу сўзни ишлатмаган. Ҳолбуки, у иноятни одамларнинг ҳаётига олиб кирган. Унинг
ўгит ва масалларида бу илоҳий туҳфа ёрқин баён этилган: мен уларни замонавий талқинда
етказишга журъат қилаяпман, холос.
Манхэттеннинг шарқий қисмидаги Фултон балиқ бозори атрофида бир дайди яшайди.
Бу ерда балиқ қолдиқларининг ва ичак-чавоғининг бадбўй ҳиди уни беҳузур қилади. Тонгда
шовқин солиб келадиган юк машиналарини кўргани кўзи йўқ. Шаҳар маркази одамлар билан
тўлмоқда. Полициячилар уни мудом безовта қилишади. Ҳеч ким пристан пастидаги оппоқ
сочли одам билан қизиқмайди, у ўз-ўзига беркилиб олган ва юк ортиладиган майдондаги
ахлатлар орасида ухлаб ётади.
Бир куни тонг чоғида ишчилар бир-бирларига итальян тилида қичқирганча юк
ортишаётганди. Дайди ўрнидан туриб саёҳатчилар учун мўлжалланган рестораннинг
орқасига чиқиндилар орасидан пайпаслаб ўтди. Барвақт уйғониш унга яхшигина
овқатланишни кафолатлайди: тунда охиригача ейилмаган саримсоқ пиёзли нон, француз
қовурдоғи, пицца қолдиқлари, пишлоқли пирог бўлаги. У хоҳлаганича еб олади, яъни, ошқозони ҳазм қилгунича. Қолганларини эса сариқ қоғоз пакетга жойлайди. Бутилка ва
банкаларни полиэтилин пакетга солади ҳамда харид учун мўлжалланган занглаган аравачага
жойлайди.
Хира туман қоплаган кўл узра гавандаги қурилишларни устидан тонгги қуёш барибир
кўтарилиб атрофни ёритади. У ташландиқ салат уюми ёнидан ўтган ҳафта ўйини ўтказилган
лотерия чиптасини кўриб сал демаса ўтиб кетаёзди. Бироқ одатига кўра қўлига олиб
чўнтагига урди. Қачонлардир омад кулиб боққан пайтларда ҳар ҳафта бир донадан лотерия
чиптаси сотиб оларди. Тушликдан сўнг чипта ҳақида эслаб қолди ва эълонлар доскаси олдига
борди, унда янги газеталар осилган бўлиб, рақамларни текшириб чиқиш мумкин эди.
Воажабо, учта рақам мос келди, тўртинчиси, бешинчиси,,, - ва ниҳоят еттитаси ҳам. Бундай
бўлиши мумкин эмас. Дайдилар Нью-Йорк лотериясида ютиб чиқишмасди-ку, ахир.
Бироқ ҳаммаси рост эди. Ўша куннинг ўзида у ёритқичларнинг кучли ёғдусидан боши
айланиб ўтирарди, яъни, телевидение ходимлари янги теле юлдузни-соқоли олинмаган эски-туски кийимдаги дайдининг даромади кейинги йигирма йил мобайнида йилига 234000
доллардан иборат эканлигини маълум қилишарди. Чарм мини-юбка кийган башанг аёл унинг
юзига микрофонни яқинлаштириб сўради: "Айни лаҳзаларда нимани ҳис қилаяпсиз?" У аёлга
анқайиб қаради ва атир ҳидини туйди. Аллақачонлардан буён унга ҳеч ким бундай савол
бермаганди. У ҳозир ўзини очликдан ўлишига бир баҳя қолган ва энди асло оч қолмайдиган
одамдек ҳис қилаётганини айтди.
Лос-Анжелислик бир ишбилармон саёҳат бизнеси доирасида мўмай маблағ ишлаб
топмоқчи бўлди. Барча америкаликлар ҳам хорижга чиқишганида Мак-Дональдсда
овқатланиб меҳмонхоналарда тунашмайди-ку. Баъзилар ярим йўлдан қайтишади. Бу одамнинг
ҳаёлига қадим дунёнинг етти мўъжизаси бўйлаб саёҳат уюштириш ғояси келиб қолди.
Ўзига маълумки, кўплаб қадимий мўъжизалардан бирор-бир из ҳам қолмаган. Қайта
тикланган Вавилоннинг осма боғлари хароб бўлиш арафасида турибди. Ишбилармон
қийинчиликларни енгиб самолёт рейсларининг режасини тузди, автобус топди, кўнгилочар
тадбирларни ўйлаб топди, саёҳатчиларга мутахассис археологлар билан ишлашни тавсия
этадиган гидларни қабул қилди. Ахир саёҳатчиларга шундай саргузаштлар ёқади-да. У
ойнаижаҳонга юқори баҳодаги рекламалар сериясини буюртма қилади ва гольф бўйича
чемпионат трансляцияси соатларида эълонлар берди. Билдики, бой саёҳатчилар албатта
телевизор кўришади.
Ишбилармон ўзининг ташкилотини молиявий жиҳатдан мустаҳкамлаш учун чўрткесар
бир бойдан миллион доллар қарз олди. Унинг ҳисобича, тўртта турни ўтказгач у барча
харажатларни қоплаши ва фойдага ишлай бошлаши керак эди.
Бироқ у бир нарсани ҳисобга олмаганди. Биринчи рейсга икки ҳафта қолганида
Саддам Ҳусайн Қувайтни эгаллади. Ташқи ишлар вазири Ироққа ҳар қандай саёҳатни
таъқиқлади. Вавилоннинг осма боғлари эса айнан шу ҳудудда жойлашган. У катта сармоя
ажратган дангал кредиторига бу янгиликни қандай айтишни билолмай тўрт ҳафта роса бош
қотирди.
Касодга учраган ишбилармон банкларни айланиб ҳеч нарсага эриша олмади. Ўзининг
бор мол мулки у олган қарзининг бешдан бир қисми - икки юз минг долларга зўрға етаркан.
Ноилож у кредиторига ҳар ойда ҳаётининг охиригача беш минг доллардан тўлаш режасини
тузиб чиқди. Қарангки, режа тузганида ҳам омадсизлик уни таъқиб этди. Зеро, минг доллар
ҳам ойига беш минг билан ёполмайди. Боз устига, ўша беш минг долларни қаердан ҳам
оларди? Аммо бошқа вариант – банкротлик - унинг кредитини бекор қилади. У
кредиторининг Сансет Бульвардаги офисига борди. Титраётган ҳолатда кечирим сўраб
қарзларни қайтариш режаси тузилган ҳужжатларни очиб кўрсатди. Офисдаги сўнгги русумли
кондиционер унинг ҳаяжондан тер босган юзига совуқ ҳаво пуркаб турарди.
Қарз берган сармоядор қўлини кўтариб унинг сўзини бўлади: "Шошманг, қандай
бемаъниликлар ҳақида гапираяпсиз? Қандай тўлов? "У жилмаяди: "Аҳмоклик қилманг. Мен
ахир тадбиркор одамман. Нимададир ютаман, нимададир ютқазаман. Сизнинг режангиз
таваккал эканини аввал бошдан билардим. Бу ажойиб ғоя эди, уруш бошланганига эса сиз
айбдор эмассиз. Шунчаки, энди бу ҳақда унутсангиз ҳам бўлади". У шартномани йиртди ва
қоғозларни қиймалайдиган ускунага ташлайди.
Исонинг иноят ҳақидаги масалларидан бири Муқаддас Ёзувнинг учала китобида ўзаро
бироз фарқланадиган тарзда берилган. Менинг энг севимли ривоятим бошқа манбаадан пайдо
бўлди. Бу "Воston Gloье"да 1990 йилнинг июнида босилган мақола бўлиб, ғаройиб никоҳ
ҳақидадир.
Бир
аёл
куёвининг
ҳамроҳлигида
тараққийлашган
Бостондаги
"Хайетт"
меҳмонхонасига боради. Биргаликда тўй дастурхонига буюртма берадилар. Менюни диққат
билан кўздан кечиришади, ўзларига ёққан чинни идишлар ва кумуш ошхона идишларини
танлашади. Ва албатта, гулдасталар ҳам унутишмади. Жуфтлик қойилмақом дидга эга
эканликларини намоён этадилар ва жамики ҳисоб-китоб ўн уч минг долларни ташкил қилади.
Аёл ҳисобда кўрсатилган сумманинг ярмини тўлаб, икковлон таклифномаларни тайёрлаш
учун уйга қайтадилар.
Тўйга таклифномалар почта қутилари орқали жўнатилган кунда куёв субутсизлик
қилади. "Мен ҳали ҳаммасига тўлиқ ишонч хосил қилолмадим, - дейди у. -Бу ғоятда жиддий
қадам. Келинг, яна бироз ўйлаб олайлик".
Ҳадсиз алам ва ғазабдан титраётган аёл меҳмонхонага банкетни бекор қилиш учун
келганида менеджер уни тўлиқ тушунганини айтади. "Мен билан ҳам худди шунақа бўлганди, азизам" - дейди у ва ўзининг бузилган никоҳ оқшоми ҳақида гапириб беради. Аммо пулни
қайтариш масаласидаги гапидан тасалли топиб бўлмасди. "Шартнома мажбурийдир. Сиз
фақат бир минг уч юз долларни қайтариб олишингиз мумкин. Сизда иккита йўл бор. Ҳисоб
бўйича қолган суммани тўлайсиз ёки банкетни уюштирасиз. Мен жуда афсусдаман.
Ростданам қаттиқ афсусланаяпман".
Балки ғалати туюлиши мумкин, бироқ алданган келин қанча ўйламасин, унга оқшом
базмини уюштириш фикри шунчалик ёқаётганди. -Тўғри, тўй базми эмас, балки каттароқ
зиёфат уюштирилди. Аёл бундан ўн йиллар аввал уйсизлар учун қурилган бошпанада кун
кечирган эди.
У аста-секин оёққа турди, дурустгина иш топди ва қора кунга атаб анчагина маблағ
йиғиб қўйди. Ҳозир аёлнинг кўнглида Бостон дайдиларини нақ шаҳар марказида меҳмон
қилиш истаги жўш ураётганди.
Худди шундай бўлди ҳам. 1990 йилнинг июнида Бостоннинг тараққийлашган
қисмидаги "Хайетт" меҳмонхонасида аввал асло ўтказилмаган зиёфат уюштирилди. Бека
"куёв шарафи"га менюни ўзгартириб жўжа қовурдоқ буюртма қилди ва халоскорлик
миссиялари ҳамда бошпанасизларга таклифномалар юборди. Одатда қоғоз қутичалардаги
овқат қолдиқларини излаб юрадиган одамлар ёзнинг ўша илиқ оқшомида рестораннинг бош
ошпази тайёрлаган тансиқ таомларни тановул қилдилар. Смокинг кийган ресторан
официантлари қўлтиқтаёқли ва алюмин протездаги кексайган шаҳарликларга хизмат
қилишарди. Мўйсафидлар, дайдилар ва гиёҳвандлар шу бир оқшом кўчадаги оғир ҳаётларини
унутдилар. Шампан винолари ичиб, тўйнинг шоколадли пирожнийларидан мириқиб ейишди, ярим тунгача биг-бэнд мусиқаси садолари остида рақсга тушдилар.
Яна бир аёл Мичиган штатидаги Трейверз Сити яқинидаги гилосзор боғлар орасида
яшайди. Кўхна анъаналар руҳидаги ота-онаси қизларининг калта юбка кийиб бурнига ҳалқа
тақиб юришидан, ғалати мусиқалар эшитишидан ташвишланишади. Улар неча маротаба бу
йўлдан қайтаришга уриндилар, қиз эса жаҳлдан ловуллаб кетаверди. Навбатдаги тортишувдан
сўнг хонасининг эшигини отаси тақиллатиб қолганида қиз бўғилиб қичқирди. "Сени кўргани
кўзим йўқ!" Ва шу тундаёқ қиз аллақачондан буён хаёлида ўйлаган режасини амалга оширди.
У уйдан қочиб кетди.
Қиз Детройтга аввал фақат бир марта ибодатхона ёшлари гуруҳи билан "Йўлбарслар"
ўйинини томоша қилиш учун автобусда келганди. Трейверз Ситидаги газеталар Детройтда
ҳукмронлик қилаётган босқинчилик гиёҳвандлик ва зўравонликлар ҳақида ёзишсада қизнинг
фикрича, ота-онасидан яширинадиган сўнгги паноҳ айнан шу жой эди. Балки уни
Калифорния ёки Флоридадан излашар, аммо Детройтдан ахтармасликлари аниқ.
Келганининг эртаси куниёқ олдин ҳеч кўрмаган каттакон машинадаги одам билан
учрашди. У қизни сайр қилдирди, тушлик билан меҳмон қилди, яшаши учун жой таклиф
этди. У қизга бир қанча таблеткалар берди, шундан сўнг у ўзини шунчалик яхши ҳис
қилдики, аввал бунақаси бўлмаганди. У қизнинг мутлақо тўғри йўл тутганлигини айтди: ота-онаси қизни барча қувончлардан маҳрум қилиб келишган экан.
Ёқимли ҳаёт бир, икки ой, йиллаб давом этди. Катта машинадаги одам (қиз уни
"Босс"дея атарди) эркакларни ўзига тортадиган бир қанча услубларни унга ўргатди. Қиз
балоғат ёшига етгунча унга дурустгина ҳақ тўлашарди. У ҳашаматли квартирада яшар ва
хоҳлаган пайтида таом ҳамда ичимликлар буюрарди. Баъзан ўзининг уйда қолган
"аждод"лари ҳақида эслаб қолар, бироқ энди уларнинг ҳаёти шу қадар зерикарли ва
қишлоқича туюлардики, ўзининг ўша ёкда туғилиб ўсганига зўрға ишонарди.
Қиз сут қутисида ўзининг суратини ва "Сиз бу қизалоқни кўрмадингизми?" ёзувини
ўқиб бироз чўчиб кетди. Бироқ энди унинг сочлари товланиб турар ва танасини қоплаган
қимматбаҳотошли тақинчоқларда ҳеч ким уни уша расмдаги қизчага қиёслай олмасди. Бундан
ташқари, кўпчилик ўртоқлари ҳам уйдан қочиб кетишган ва ҳеч қайси Детройтдаги ҳаётидан
нолимасди.
Йил ўтиб касалликнинг биринчи аломатлари пайдо бўлди ва босс тезда унга
муносабатини ўзгартирганидан даҳшатга тушди. "Замон шунақа, биз дуч келавергани билан
ўралашиб қолавермаслигимиз керак" - деди у. Титраб қақшаган қиз ўзини ўнглашга улгурмай
кўчага ҳайдалди. У ҳамон тунлари иккита мижозга хизмат қилар, аммо уларнинг тўлагани
қизнинг гиёҳванд моддаларга бўлган эҳтиёжини зўрға қондирарди. Қаҳратон қиш тушганида
йирик супермаркетлар орқасидаги темир панжараларига суяниб ухларди. "Уйқу" – у ерда
ухлаб бўлмасди аслида. Ўсмир қизга Детройт марказида ҳар доим сурбет йўловчилар тинчлик
бермасди. Унинг кўз олди қоронғилашди. Йўтали кучайди.
Тунлардан бирида қадам товушларига жим қулоқ тутиб ётганида тўсатдан ҳаёти ўзига
янгича кўринишда намоён бўлди. Энди у ўзини кўпни кўрган хотин сифатида ҳис
қилмаётганди. Энди совуқ ва қўрқинчли шаҳарда адашиб қолган қизалоқдек сеза бошлади.
Бурнини тортди. Чўнтаги бўм-бўш, қорни жуда оч. Унга гиёҳванд модда керак. Қиз ёнбош
ўгирилиб олди ва пальтосининг тепасига ташлаб қўйган газета остида дир-дир титрарди.
Титроқ унинг хотирасини қўзғади ва хаёлида шундай тасвир намоён бўлди: Трейверз Ситида
май ойи. Гилос дарахтларида миллионлаб гуллар очилган. Унинг олтинранг ротвейлери
теннис тўпини тишлаб қаторма-қатор гуллаган дарахтлар оралаб югурмоқда. "Эй худойим, нима учун қочиб кетдим-а? - дея савол берди ўзига ва кучли оғриқ қалбини тирнаб юборди.
"Ҳозир уйдаги кучугим мендан яхшироқ яшаяпди". У хўрсинди ва ногаҳон тушундики, ҳозир
ҳамма нарсадан кўра уйга қайтиб кетишни хоҳлаётган эди.
Шаҳарлараро телефондан уч марта қўнғироқ қилиб автожавоб берувчининг овозини
эшитди. Дастлабки икки марта гўшакни қайтариб қўйди, бироқ учинчисида шундай деди:
"Ойи, дада, - бу менман. Сўрамоқчи эдимки... уйга қайтсам бўладими? Мен автобусда
жўнайман, у эртага ярим тунда етиб боради. Агар уйда бўлмасаларингиз автобусда
Канадагача боравераман".
Автобус Детройт ва Трейверз Сити оралиғидаги барча тўхташ жойларидан ўтиб
келгунича орадан етти соат вақт ўтди. Йўлда қиз режасининг хомлигини тушуниб қолди.
Балки унинг ота-онаси шаҳарда бўлмай хабарини эшитишмагандир? Ёки гаплашиш
имконияти бўладиган бошқа кунни кутиш керакмиди? Хўш, улар уйда ҳам дейлик. Аммо уни
аллақачон ўлдига чиқаришган бўлсачи? Қиз тасодифий қайтишидан улар ўзларини йўқотиб
қўймасликлари учун вақт бериши керак эди.
У хаёлида ота-онаси учун тайёрлаб қўйган нутқини бузиб қўйишдан қўрқарди: "Ота, кечиринг мени. Мен ноҳақ эдим. Сизнинг асло айбингиз йўқ. Ота, сиз мени кечира
оласизми?" Қиз мана шу сўзларни шивирлаб такрорларкан, ҳатто томоғи бўғилиб қолаёзди. У
неча йиллардан буён ҳеч кимдан кечирим сўрамаганди.
Бэй Ситигача автобус салонида чироқ ёниб турибди. Минглаб автомашиналар
ғилдираги остида топталган қор парчалари автобусга сачрайди ва асфальтдан буғ кўтарилади.
Қиз бу ерларда тун нақадар қоронғи бўлишини ёдидан чиқарган экан. Йўлни кесганича буғу
югуриб ўтди ва автобус бир томонга илкис бурилди. Яна йўл белгилари милтираб
кўринмоқда. Унда Трейверз Ситигача қолган масофа кўрсатилган. Эй, Худойим!
Ниҳоят, автобус тўхташ жойига етиб келиб тормоз ғийқиллади. Ҳайдовчи йўғон овозда
микрофон орқали эълон қилди: "Болалар, сизларга ўн беш дақиқа муҳлат. Бир сония ҳам
ортиқ эмас". Қиз чўнтак ойнасига қараб сочини тўғрилади, лаб бўёғини артди. У тамаки
асорати қолган бармоқларига қаради ва ота-онаси сезиб қолишини ўйлайди. Оҳ, улар
келишганмикан-а?
У ўзини нималар кутаётганини билмай автовокзал биносига кирди. Қиз ҳозир кўз
ўнгида намоён бўладиган кўринишни умуман хаёлига келтирмаган эди. Мичиган штатидаги
Трейверз Ситининг бетон деворлар ва пластик стуллар қўйилган автовокзалида унинг ака-укалари, опа-сингиллари, хола, тоға, бобо ва бувиси, ҳатто катта бувасидан иборат қирқ
кишилик гуруҳ уни кутиб турарди. Улар бошларига кечки базм шляпаларини кийиб олишган, бошлари узра компьютерда ёзилган катта плакатни кўтариб туришарди: "Уйингга хуш
келибсан!"
У билан қизғин дийдорлашаётган тўда орасини ёриб отаси чиқиб келди. Қиз бўғзига
тиқилган ҳаяжон, кўзида ёш билан отасига қаради ва тайёрлаган нутқини бошлади: "Ота, кечиринг мени. Биламан...!
Отаси унинг сўзини бўлди: "Жим, қизалоғим. Ҳозир бунга вақтимиз йўқ. Сен зиёфатга
кечикаяпсан. Уйда сени банкет кутиб турибди".
Биз ўзимизга берилган ҳар қандай ваъдадан тузоқ излашга кўникиб қолганмиз, бироқ
Исонинг масалидаги ноодатий меҳр ҳеч қандай тузоқ қўймайди. Худонинг муҳаббатидан
бизни айирадиган бирор тиканак ёки сабаб қолдирмайди. Масалларнинг ҳар бири ҳақиқатни
акс эттирмоғи учун яхшилик-ла якун топади - ёки улар шунчалик яхшики, барибир рост
бўлиши зарурдек туюлади.
Мазкур воқеадан оладиган тасаввурим Худо ҳақидаги болалик тасаввуримдан кескин
фарқ қилади. Ҳа, Худо кечиради, бироқ одамни ювош ва тавба қилдириб кечиришни унча
хушламайди. Исо ўзини пастга урган, оилавий шароитни издан чиқарган ўғилнинг бўйнига
осилган ота ҳақида ҳикоя қилади. У жиддий қиёфада насиҳат қилмайди: "Ишонаманки, сен
энди тўғри қарорга келгансан". Аксинча, Исо отанинг қувончли ҳаяжонини тасвирлайди:
"Ўғлим ўлганди тирилди, йўқолганди топилди". - Сўнгра хурсандчиликни англатадиган
иборани қўшиб қўяди. -Ва улар биргаликда хурсандчиликни бошладилар.
Кечирим учун худонинг бағри эмас, бизнинг бағримиз бекрдир: "У узоқда бўлганида
отаси кўриб қолди ва унга ачинди". Худонинг қучоғи ҳамиша очиқ. Биз ўзимиз ундан
қочамиз.
Мен Исонинг иноят ҳақидаги масалларининг мазмунини тушуниш учун узоқ ўйладим.
Ҳар сафар ўша ҳайратомуз хабар билан тўқнашар эканман, Худо ҳақидаги тасаввуримдан
иноят бўлмаганнинг сояси чекинаётганини тушунаман. Тўғри, тангани топиб олгани учун
қувончдан рақсга тушаётган уй бекаси - бу Худо ҳақида ўйлаганимда ҳаёлга келадиган тимсол
эмас. Бироқ Исонинг ўзи тасвирлаган тимсолдир.
Исонинг адашган ўғил ҳақидаги масали қолган яна иккита масал билан боғлиқ –
йўқолган қўй, йўқолган танга, йўқолган ўғил, назаримизда, масалларнинг ҳаммаси ўзаро
ўхшаш маънога эга. Масаллар омадсиз одамнинг ниманидир йўқотганлиги ҳиссини
кўрсатади. Ҳар бири йўқолган нарсасини топиш учун қайғуради ва топганидан сўнг
қўвонади.
Аслида Исо шундай дейди: "Худо бўлиш қанақалигини ҳис қилишни хохлайсанми?
Одамлар менга мурожаат қилганларида, худди йўқолган хазинамни қайтариб берганларидек
ўзимни ҳис қиламан". Ҳа, Худонинг ўзи учун бу унутилмас воқеадир.
Ғалати туюлиши мумкин, бироқ йўқолган танганинг қайтарилиши қалбда чуқур из
қолдиради. Янгисини олганда бунчалик бўлмайди. Яп-янги шарикли ручкани йўқотиш ва
сўнгра топиб олиш - бу ручка эгасини олган кунидагидан ҳам зиёда хурсанд қилади.
Авваллари компьютер бўлмаганида мен ёзаётган китобимнинг тўртта бобини йўқотиб қўйган
эдим, ягона нусхадаги бобларни бир меҳмонхонанинг стол тортмасига солиб қўйган эканман.
Ўтган тўрт ҳафта мобайнида меҳмонхона маъмурияти бу бир уюм қоғозни фаррош ташлаб
юборган дея туриб олдилар. Энди қандай куч билан ҳаммасини бошидан бошлайман, ахир
ойлар давомида тайёрлаб боргандим-ку уларни. Хайриятки, менга фаррошнинг ўзи қўнғироқ
қилиб инглиз тилида қийналиб бўлса-да қоғозларимни ташлаб юбормаганини айтди.
Ишонаверинг, мен ўша пайтда бобларни ўзини ёзган кунимдан ҳам ортиқ даражада қувонч
ҳиссини туйдим.
Айнан шу тажриба менга олти ой аввал йўқолган қизларининг тирик ва соғлом
топилгани ҳақида ФБРдан қўнғироқ қилишганида ота-онаси қандай ҳис-туйғуни кўнгилдан
кечирганлари хусусида муайян тасаввур беради. Ёки ўтган англашилмовчилик учун кечирим
сўраган ҳарбий қаршисидаги аёлни кўз олдингизга келтиринг. Унинг эри тирик бўлиб, ҳалокатга учраган вертолётда учмаган экан. Барча бу мисоллар Борлиқнинг яратувчиси ўз
оила аъзоларидан бири қайтганида нимани ҳис қилиши ҳақида тасаввур беради. Исо сўзи
билан айтганда: "Сизларга айтаманки, битта гуноҳкор тавба қилса, Худонинг фаришталари
хурсанд бўлади" (Лк. 15:10).
Шахсий характерга эга иноят бизни таажжубга солиши табиий. Генри Ноувен
айтганидек: "Худо завқланмоқда. У дунёвий муаммолар ҳал бўлгани учун эмас, инсоният
азоб-уқубатлари тугагани учун ҳам эмас ва минглаб одамлар ҳақиқий динга эътиқод қўйиб
унинг меҳрибонлигини улуғлаётгани учун ҳам эмас. Йўқ, Худонинг юқолган ўғилларидан
бири топилганлиги учун қувонмоқда".
Агар мен қаҳрамонларнинг ахлоқий томонига алоҳида диққатимни қаратадиган
бўлсам, - Фултон Стритлик дайди, миллион долларини йўқотган бизмесмен, Бостондаги
ажабтовур банкет, Трейверз Ситилик балоғатга етмаган фоҳиша - менда жуда ғалати
таассурот пайдо пайдо қилади. Назаримда, Исо бизни фақатгина ҳаётга ўргатиш учунгина
масаллар айтмаган. Исо Худо қанақа ва У кимни севиши ҳақидаги тасаввуримизни
ойдинлаштириш учун шу масалларни ҳикоя қилган деб ўйлайман.
Венециядаги тасвирий санъат Академиясида Поло Веронезенинг мўйқаламига мансуб
сурат осиғлиқ турибди. Шу санъат асари боис мусаввир инквизиция (жазолаш гуруҳининг) қийноғига учраганди.
Суратда Исонинг шогирдлари билан базмда ўтиргани тасвирланган: бир чеккада
римлик аскарлар ўйинга тушмоқда, бошқа тарафида бурнидан қон оқаётган кишини кўрасиз, яна бир томонда дайди итлар, маст-аластлар, безорилар, қора танлилар ва - анархизм (ўз
вақтига тааллуқли бўлмаган) - варварлар (маданиятга қарши бўлган, жохил одамлар).
"Шаккок" Веронезени Инквизиция судига чақиришганида у Муқаддас Ёзувдан мисоллар
келтириб, Исо айнан шу тоифадаги одамлар билан мулоқотда бўлганини исботлаб берди.
Гангиб қолган ҳакамлар суратнинг номини ўзгартириш ва мазкур саҳнани диний тарзда эмас
балки дунёвий талқинда тасвирлашни буюришди.
Инквизитчилар, шу тарздаги ҳаракатлари билан, Исо давридаги фарзийлардек, йўл
тутишган. Исонинг бетартиблик, қон, хорижийлар ва бузуқи аёллар билан мулоқот
қилаётгани даҳшатга солган. Шунингдек, Худо бу тоифадаги одамларни севишини ақлларига
сиғдира олишмаган. Исо иноят ҳақидаги даъватлари билан оломонни забт этган пайтда
фарзийлар бўридек тишларини ғижирлатиб туришарди. Исо адашган ўғил ҳакидаги масалда
атайин тўнғич ўғилнинг норозилигини очиб беради. У отасининг кичик ўғлини
маъсулиятсизлигини қуллаб-қўвватлаётганидан норози эди.
Ота мана шунақа қочоқ ўғил учун байрам уюштириб, у қанақа "оилавий қадр-қиммати"ни ҳимоя қилди? Қочоқ ўғилга байрам уюштиришнинг нима кераги бор? Бу қандай
яхши фазилатни ривожланишига сабаб бўлди?
Муқаддас Ёзув - биз мустақил равишда қабул қиладиган китоб эмас. Мисол учун, мен
фойда-зарарни ўйлайдиган одамдан кўра меҳрибон одамга ҳурмат билан ёндашаман.
Авваллари, Худо билан учрашиш ҳақидаги ҳаёлларимга эрк беришдан олдин гуноҳлардан
фориғ бўлишим керак деб ўйлардим. Лекин Исо Худо ўзларини юксалтирган диний
устозларга эътибор бермай, “Эй Худо! Мен гуноҳкорга раҳминг келсин!” деб ибодат
қиладиган оддий гуноҳкорга қарайди. Бутун Библия давомида, Худо “қандай бўлса, шундайлигича” келадиган одамларни, ясама “яхши” одамлардан устун қўяди. Исо шундай
деган: "Сизларга айтаманки, самода, тавбага эҳтиёж сезмайдиган тўқсон тўққиста
тақводордан кўра, битта тавба қилган гуноҳкор учун кўпроқ қувонч бўлади" (Лк. 15:7) .
Исонинг ўлим олдидаги сўнгги ишларидан бири хочга қоқилган қарокчини кечириш
бўлди. Тўғри, Исо қароқчини қўрққанидан ишонганини ва ҳеч қачон Муқаддас Ёзувни
ўқимаганлиги билган. Синагога ёки ибодатхонага қадам босмаган ва бошқаларга етказган
зулмларидан покланиш учун ўзида хоҳиш сезмаган. У шунчаки айтди: "Исо, мени эслагин".
Исо ваъда берди: "Сен мен билан бугун осмон шоҳлигида бўласан". Яна бир ҳайратомуз
эслатма шуки, иноят биз Худога нима қилганимиз учун эмас, балки Худонинг биз учун нима
қилганига боғлиқдир.
Агар сиз жаннатга тушиш учун нима қилиш кераклигини сўрасангиз кўпчилик шундай
дейди: "Эзгу бўлиш керак". Исонинг ҳамма айтилган ўгитлари эса бунинг тескарисини
айтади. Биз қилишимиз керак бўлган ягона нарса – бу Худога "Ёрдам бергин" деб
ҳайқиришимиз, холос. Худо, Ундан сўраганларни ва ҳақиқатдан ҳам биринчи қадамни
ташлаганларни уйга қайтишини таклиф қилади.
Кўпчилик мутахассислар - врачлар, адвокатлар, оилавий масалалар бўйича
маслахатчилар - ўзларини жуда муҳим одам дея ҳисоблайдилар ва мижозлар келишини кутиб
ўтиришади. Худо эса бошқача йўл тутади. Серен Кьеркегор ёзган:
"Гап гуноҳкор ҳақида кетганида у жим турмайди, бағрини очади ва "Буёққа кел"
дейди. У ота адашган ўғлини кутганидек кутиб туради, аниқроғи кутиб қолавермайди.
У чўпон йўқолган қўйини излаганидек, аёл йўқотган тангасини қидирганидек
қидиришга тушади. У ҳар қандай чўпон ёки аёлдан ҳам кўра узоққа, абадийликкача
излайди. У ибтидодан, Худонинг инсон бўлиб ерга келишигача чексиз олис йўлни
босиб ўтди ва бу йўлни У гуноҳкорларни излаб ўтди".
Менимча, Кьеркогер Исонинг ўгитидаги энг муҳим қоидани олдинга суради. Чунки
улар тингловчиларни жалб этиш учун айтилган шунчаки қизиқарли воқеа эмас. Улар теологик
ҳақиқат жойланган адабиётлар ҳам эмас. Аслида, улар Исонинг ердаги ҳаётини акс эттиради.
У тун қоронғисида подани хатарсиз қўрага ўтказган чўпон бўлган. Ўз қўрасига солиқчиларни, жиноятчиларни ва адашганларни таклиф қилди. У соғломлар учун эмас, беморлар учун келди.
Ва уни кимки сотган бўлса (айниқса, уни зарур пайтда ташлаб кетган шогирдларига) севадиган отадек жавоб қайтарди.
Теолог Карл Барт ўзининг "Жамоат таълимоти"да минглаб сатрлар ёзиб Худонинг
кимлиги ҳақидаги оддий хулосага келади: "У севувчидир".
Яқинда мен ўзининг ўн беш ёшли қизи билан курашган чўпон танишим билан
суҳбатда бўлдим. У қизининг ҳомилага қарши таблеткадан фойдаланаётганини билиб
қолибди. Шундан сўнг қизи бир қанча тунлари уйига келишга журъат қилмабди. Ота-онаси
жазонинг турли усулларини қўллашибди. Бироқ ҳеч нарса ёрдам бермабди. Қизи уларни
алдайверибди, гапни айлантирибди ва айбни ота-онасига ағдариш йўлини топибди: "Бу
сизларнинг айбингиз. Чунки ҳаддан ортиқ қаттиққўлсизлар".
Дўстим шундай дейди: "Уйдаги меҳмонхонада, ойна қаршисида туриб қоронғиликка
термулганча қизимни кутганларимни эслайман. Қаттиқ жаҳлим чиққан. Худди адашган
ўғилнинг отасига ўхшашни хоҳлардим, бироқ ақл-идроким ўзимда эмасди. Гўёки қизим бизга
азоб бериш учун қўйнида тош яширгандек туюларди. Албатта, у аввало бошқага эмас, ўзига
кўпроқ зарар келтирди. Ўшанда мен пайғамбарлар китобида Худонинг нафрати тасвирланган
ёзувларни тушундим. Одамлар уни қандай жароҳатлашни билганлар ва Худо оғриқдан инграб
юборган.
Барибир сенга шуни айтишим керакки, ўша тунда, аниқроғи тонг чоғида қизим уйга
қайтганида мен дунёда ҳар нарсадан кўра уни бағримга босишни истадим. Уни яхши
кўришимни, унга яхшироқ бўлишини айтиш учун бағримга босгим келди. Мен бу севгидан
ўзини йўқотган, ёрдамга муҳтож ота эдим".
Ҳозир Худо ҳақида ўйлаганимда севгидан ўзини йўқотган ота тимсолини тасаввур
қиламан. Бу аввал ҳаёлимда тасвирланган қаҳри қаттиқ монархга асло ўхшамайди. Мен ойна
қаршисида туриб зулматга дард билан термулаётган дўстимни эслайман. Исо хўрланган, қалби оғриган бўлсада ҳар нарсадан кўра кечиримга тайёр турган отани қандай
тасвирлаганини ёдимга оламан. У қувонч билан дейди: "Менинг ўғлим ўлганди, тирилиб
келди, йўқолганди ва топилди".
Моцартнинг "Реквиеме"да бир ажойиб сатр бор. У менинг ибодатимга айланган бўлиб
ихлос билан қайд этаман: "Меҳрибон Исо. Ёдингда тут, сенинг дунёга келишингга мен
сабабчиман".
*Замондошимиз бўлган, воизхон, Фрэд Крэддок ана шу мазмунга алоҳида ўрғу бериш учун
масалнинг шу жойини ўзгартириб айтди. Унга кўра, ота тўнғич ўғилга кийим-бош кийгизиб, бармоғига узук тақади ва сўқимда боқилаётган хўкизни сўйишни буюради. Ўгит чоғида орқа
ўриндиқда ўтирган бир аёл ўша пайти қичқириб юборди: "Аслида худди мана шундай
ёзилиши керак эди".
5 - БОБ
Иноятнинг
янги арифметикаси
Агар мана шу қисм, мана шу парча
бўлмагандайди, рақс ҳам бўлмасди,
бироқ, улар орасида, фақат
рақсгина мавжуддир.
"Бугунги масиҳийлик" журналида "Муқаддас Ёзувнинг шавқатсиз арифметикаси"
номли мақолам босилганидаёқ тушундимки, ундаги ҳазилни ҳеч ким бахолай олмабди.
Менинг почта қутим қайноқ танқидлар ёзилган хатлар билан тўлиб кетди. "Филипп Янси, сен
Худо ва Исодан узоқ йўлдасан! - деб ёзди жаҳлланган бир муштарий. -Бунақанги мақола –
шармандаликнинг ўзгинаси". Бошқаси менинг "дажжолга оид, айёрона фалсафам"ни
муҳокама қилибди. Яна бир ўқувчи мени "иблис" сифатида чўқинтириб қўя қолибди. "Нима, штатларингизда бунақа ифлос йирингни даф қиладиган ҳушёр киши йўқми?" - дея бош
муҳарриримизга савол йўллабди.
Мени жазолашмоқчи эканликларини сезганим боис ва шармандалик сабабчиси-ю
дажжол ва иблис дея аташларига ўрганмаганим учун яна шу мақолага қайтиб ўйланиб
қолдим. Қаерда хато қилдим экан-а? Мен Муқаддас Ёзувдаги тўртта воқеадан
фойдаланганман, ҳар бири битта Хушхабардан олинган - менинг назаримда, ҳазил қилиб
айтганда, албатта барча ёлғон ва сохталикларни қараб чиққандим.
Луқо йўқолган битта қўйини ахтариш учун тўқсон тўққизта қўйини қолдириб кетган
чўпон ҳақида ҳикоя қилади. Олижаноб ҳаракат, бошқа нима ҳам дейиш мумкин! Бироқ бир
лаҳзагина бу рақам ортида нима турганини ўйлаб кўринг-а. Исо айтадики, чўпон тўқсон
тўққизта қўйини "яйлов"да қолдириб кетди. Демак, улар ўғрилар томонидан бемалол
ўғирланиши, бўриларга ем бўлиши ёки тарқалиб кетишлари мумкин эди. Хўш, чўпон
йўқолган биттагина қўйини топиб келганида, подасидан яна йигирма учта қуй йўқолганини
кўрса қандай аҳволга тушарди.
Юҳанно Хушхабарида Мария исмли аёл бир фунт хушбўй мойини (бир йиллик иш
ҳақи) олганлиги ва ўша билан Исонинг оёғини ёғлаганлиги баён этилган. Бу исрофгарчилик
ҳақида ўйлаб кўринг. Ахир буни қилиш учун бир унция (Римдаги оғирлик бирлиги) ёғ
етмасмиди? Ҳатто Иуда ҳам ундаги беъманиликка эътибор қаратди. Зеро, деворнинг лой
остонасидан хушбўй мой жилдираб оқиб кетгунча, камбағалларга эзгулик учун ишлатилса
бўлар эди-ку.
Марк қўшимча тарзда учинчи саҳнани баён этади. Исо ибодатхонага икки чақа танга
ташлаган аёл бошқалардан кўпроқ эҳсон қилганини айтади. "Сизларга чинини айтаман, -
қайд этади у, - бу бева аёл хазинага бошқалардан кўра кўпроқ пул ташлади. Умид қиламанки, У буни юмшоқроқ қилиб айтган, чунки бошқа эҳсон бераётганлар, бундай таққослашни
эшитиб, унчалик завқланмайдилар.
Матто Хушхабарида тўртинчи воқеа ёзилган бўлиб, у масал тариқасида йўлланган ва
бу масални воизликларда бирор маротаба эшитмаганимни сабаби менга аён. Исо узумзорда
ишлаш учун одамларни ёллаган хўжайин ҳақида ҳикоя қилади. Баъзиларини у эрталаб, айримларини соат учга яқин, баъзи бировларини соат олти ва тўққиз оралиғида ва бир
қанчасини иш тугашига бир соат қолганида ёллайди. Дастлаб ҳар бири олган иш ҳақларидан
рози эдилар. Сўнгра ўн икки соатлаб қуёш тиғида ишлаганлар ҳам, охирги соатда арзимас
ишни бажарганлар ҳам бир хил миқдорда иш ҳақи олганлари маълум бўлгач, кўп ишлаганлар
бунга норозилик билдиришди. Хўжайиннинг ҳаракати меҳнатга муносабат ва иш ҳақини
адолатли тақсимлашга бутунлай зид эди. Бу ниҳоятда жўн ва оддийгина бешавқат ҳисоб-китоб эди.
Мақолам эълон қилингач мен ҳажвия ташқари, иноят ҳақида ҳам кўп нарсаларни
билиб олганга ўхшайман. Балки, "шавқатсиз" сўзи нотўғри танлангандир, бироқ иноят
адолатсизликдан яққол гувоҳлик бериб турабди-да. Нега бева аёлнинг ташлаган икки чақаси
бойнинг миллионларидан салмоқли бўлиши керак экан? Ва қайси иш бошқарувчи сўнгги
соатлардагина арзимас ишни қилган ялқовга кун бўйи ишлаганлар қатори ҳақ тўлайди?
Ўша мақолам босилганидан сўнг, мен театрга "Амадей" спектаклини томоша қилиш
учун бордим ("Амадей" лотинчадан таржимада "Худонинг севимлиси" демакдир). Мазкур
пьесада ўн еттинчи асрда яшаган бастакорнинг Худони англашга бўлган интилиши акс этган
эди. Тоза кўнгил Антонио Сальери катта маҳорат сохиби бўлмасада Худони улуғлайдиган
барҳаёт мусиқа яратишни жон-дилидан орзу қилади. Аммо, тарих барча даврларнинг даҳо
мусиқачиси сифатида ёшгина Вольфганг Амадей Моцартни танлагани уни ғазабга келтиради.
Спектакль мени узоқ муддат ҳаяжонлантирган муаммонинг тескари тарафини тушуниб
қолдим. Пьесада Аюбнинг китобидаги масала қўйилган, яъни, Худо нега ер юзидаги энг
ҳалол одамни "жазолаши"га оид мулоҳаза юритилган. Муаллиф Худо нега тақдирланишга
нолойиқ одамларни "мукофотлаши" ҳақида фикрлайди. Пьесада азоб-уқубат ва иноят
ўртасидаги ришталар келишмовчиликка юз тутади. Жиддий тўқнашувлардан бирида иноятга
нисбатан шубҳа уйғонади: "Охир-оқибат, одам Худонинг берган дарсларини ўрганишдан
бошқа нимага ҳам ярарди?"
Худо нима учун садоқатли Исовга эмас, балки кўп нарсаларга бармоқ орасидан
қарайдиган Ёқубга шараф бағишлади? Нега Моцартнинг асаридаги, жиноятчи Самсонга
илоҳий кучлар қувват беради? Нима учун бўйи пакана, хизматкор ва чўпон Довуд Исроилга
подшо бўлди? Нега юксак ақл ва донолик, зино оқибатида дунёга келган Сулаймонга
берилди? Дарҳақиқат, Қадимги Аҳднинг ҳар бир воқеасидан, ҳар бир сатрлари орасидан
иноятга нисбатан ғалаён кўринади, фақатгина Исонинг масалларида, уша ғалаёнлар барча
ахлоқий тасаввурларни фожиали тарзда ёриб юзага чиқади.
Исонинг адолатсиз тўланган иш ҳақидаги масали бу ғалаёнга яққол қарши туради. Бу
масалнинг ўша даврда ёзилган яҳудийча талқинлардан бирида, тушликдан кейин ёлланган
ишчилар жон-жаҳдлари билан ишлашгани боис хўжайин уларни тақдирлагани баён этилади.
Исо сўзлаган ҳикоя эса бутунлай бошқача кўринишга эга. Ишга энг охирида ёлланганлар
узумзорда безрайиб тураверишган, негаки мавсумда дала ишларини одатда ишёқмаслар, ношудлар бажаришарди.
Бундан ташқари, бу бекорчилар берилган суммани бўлишишни ҳаёлларига ҳам
келтиришмайдики, бошқа ишчилар улар олган иш ҳақидан гангиб қолишади. Хўш, эс-ҳушли
қайси хўжайин ўн икки соатлаб ишлаганларга ҳам, бир соатгина қўл учида меҳнат
қилганларга ҳам бир хил иш ҳақи тўлайди ахир?
Исо сўзлаган воқеада иқтисодий нуқтаи-назардан қараганда маъно йўқ ва унинг асл
мақсади ҳам айнан шу эди. У бизга иноят ҳақидаги масални етказади, унда кунлик иш ҳақини
ҳисоблашнинг иложи йўқ. Иноят кимнинг қачон иш бошлаб, қачон тугатганига боғлик эмас.
Унинг ҳисоб-китоб билан ҳеч қандай алоқаси йўқ. Биз иноятга қандайдир оғир хизматимиз
учун тўлов тариқасида эмас, балки Худонинг туҳфаси сифатида қараймиз. Исо хўжайин
айтган жавобда буни ойдинлаштиради:
"Дўстим! Мен сени хафа қилмаяпман: сен билан бир динор ҳақида келишмаганмидик?
Ўз ҳақингни олиб кетавер: мен кейинги ишлаганларга ҳам сенга тўлаганимдек ҳақ
бермоқчиман: ахир ўз ишимда нимани хоҳласам шуни қилолмайманми? Ёки сенинг
мени сахийлигимга хасад қилаяпсанми?"
"Сальери, сен менинг Моцартга меҳрибонлигимга ҳасад қилаяпсанми? Саул, сен
Довудга юзланганим учун ўзингни қўйгани жой тополмаяпсанми? Фарзийлар, сизлар бу
жумбоқнинг калитини яҳудийларга топширмаганимни кўролмаяпсизларми? Мен солиқчининг
ибодатини фарзийларникидан устун қўйганим ёки умрининг сўнгги лаҳзасида тавба қилган
ўғрига жаннатни ваъда қилганим учун ҳасаддан ёнаяпсизларми? Ахир бу сенда рашк
туйғусини қўзғатаяпти-ку? Сен биргина қўйини излаб бутун подани ҳимоясиз қолдирган
чўпонга ёки танбал одам учун бўрдоқи молни сўйганимга ҳасад қилаяпсанми?"
Исо сўзлаган ҳикояда ҳаммага бир хил нарх тўлаши билан, куни бўйи ишлаган
одамларни алдагани йўқ. Улар ваъдалашган ҳақларини олдилар. Уларнинг назарида
иноятнинг арифметикаси норозилик келтириб чиқарди. Улар хўжайиннинг ўз пулини
хоҳлаганидек ишлатишига чидай олмадилар, ахир охирги келган аблаҳларга ишлаганидан ўн
икки баробар зиёдроқ ҳақ тўланди-да.
Кўпчилик масиҳийлар ўзларини кечқурун қўшилганларга эмас, балки кун буйи хизмат
қилган ишчиларга қиёслашади. Бизга ўзимизни масъулиятли ишчи сифатида қарашимиз
ёқади ва Исонинг ўзидан ўша масални эшитганида ҳайрон бўлган одамлардек биз ҳам бундай
ҳаракатни ақлимизга сиғдира олмаймиз. Биз бу ҳикоядаги асосий фикрни қўлдан бой бериш
хавфини эътиборга олмаяпмиз. Худо бизга нарх эмас, балки инъом тарқатаяпти. Бизнинг ҳеч
қайсимизга хизматимиз учун тўламайди, негаки Худонинг ҳаётда намоён бўлишини талаб
қилишимизни қаноатлантиришга ҳеч қайсимиз қодир эмасмиз. Агар бизга хизматимизга
яраша тўланганида, ҳаммамиз жаҳаннамга равона бўлган бўлардик.
Роберт Феррар Капон айтган: "Агар дунё тўғри ҳисоб-китоб билан тузалганида, унинг
халоскори Исо эмас, балки Мусо бўларди". Иноятни умумий ҳисоб-китоб қоидаларига
тиқиштирмаслик керак. Даромад ва буромад ҳисоб қилинадиган иноят бўлмаган салтанатида
баъзи хизматчилар бошқалардан ортиқ ишлаб топишга уринадилар. Иноят шоҳлигида "ишлаб
топиш" сўзига ўрин йўқ.
Фредерик Бюхнер ёзади:
"Одамлар зулматдан ташқаридаги ҳамма нарсага тайёр, улар жуда катта ёруғлик
мавжудлигини сўқирлигидан билишмайдилар. Улар елкаларини букиб қаровсиз моллар
уйга қайтмагунича ўша-ўша далада ишлашга тайёрдирлар. Уларнинг омочи далада
нимадир қаттиқ нарсага урилмагунича ва ўша нарса бутун Техас штатини сотиб
олишга арзийдиган хазина бўлиб чиқмагунича ишлайверадилар. Улар пешоналаридан
оққан терлари учун Худо билан келишиб олишга тайёрлар, бироқ кун буйи ишлаб бир
соатгина меҳнат қилганлар каби ҳақ олишни истамайдилар. Улар Осмон Шоҳлиги
аждарҳонинг кўзидек ҳажмда бўлишига тайёрдирлар, лекин улкан боғу-роғ бўлиб
бутоқларда қушлар Моцартнинг мусиқасига монанд сайрашини қабул қилишолмайди.
Қўзичоқ тортилган тўй дастурхонидан кўра, камбағал хизматкорларнинг кечлигига
тайёрдирлар..."
Менинг ҳисобимга кўра, Исонинг ҳамма шогирдларига нисбатан Иуда ва Бутрус
арифметик ҳисоб-китобда тўғри ёндашишларини кўрсатдилар. Демак, Иуда ҳисоб-китоб
бўйича аниқ ишлашини кўрсатгани учун уни хазинабон этиб тайинлашган. Бутрус ҳамиша
Исодан ҳар ҳил майда-чуйдани изоҳлаб беришини сўрарди. Муқаддас Ёзувда эслатиб
ўтиладики, Исо мўъжизакор балиқ овини ташкил этганида Бутрус 153 дона йирик балиқларни
ушлаган. Ахир ҳисобдор одамдан бошқа ким ҳам шундай катта уюмда ўз тутган балиқларини
санашга уриниши мумкин?
Бу ҳаворий Бутруснинг ҳисобдонлиги унинг тўлиқ феъл-атворини очиб беради, зеро у
кейинчалик ҳам иноятдан математик формулалар чиқаришга уринди. "Эй Худойим! Менга
ёмонлик қилган акаларимни неча марта кечиришим мумкин? - сўради у Исодан. -Наҳотки
етти маротаба бўлса? "Бутрус меҳрибончилик даражасини ўлчашда хатога йўл қўйди, зеро
раввинлар ўша даврда бошқаларни фақат уч мартагина кечириш мумкин дея ҳисоблашган.
"Сенга етти мартагача эмас, етмиш маротаба етти мартадан дейман" - ўзини босолмай
жавоб қайтарди Исо. Бир қанча қўлёзмаларда етмишни еттига кўпайтирилганлиги ҳақида
ёзилган, бироқ Исо 77 ними ёки 490 ни айтдими катта фарқи йўқ. У кечиримни ҳисоблаб
бўлмаслигини назарда тутган, холос.
Бутруснинг саволи Исони яна бир воқеани сўзлашга ундади. Чуқур мантиққа эга
бўлган бу воқеа подшодан йирик сумма қарз бўлган қул ҳақидадир. Аниқки, ҳеч қандай қулда
катта маблағ бўлиши мумкин эмас. Агар ҳукмдор уни оиласи ва бутун бойлиги билан қўшиб
сотганда ҳам қарзининг ҳеч қанчасини қайтаролмасди деб таъкидлади Исо. Буни кечириш
мумкин эмас. Шунга қарамасдан хасис подшоҳ кутилмаганда қарзидан кечиб қулни қўйиб
юборди. Жазоламади.
Исо масални айтаётганида ҳукмдор - бу Худо эканлиги ойдинлашиб боради. Демак, бу
ҳолат бизнинг бошқаларга муносабатимизни белгилаб бериши лозим. Яширин мантиқ шуки, Худо бизнинг бошқаларга нисбатан ўлчовсиз ёмонлигимиздек катта-катта қарзларимиздан
кечган. Агар Худо барчамизни авф этган бўлса, биз қандай қилиб кечирмаслигимиз мумкин?
К.С.Льюис пайқаганидек: "Масиҳий бўлиш кечириб бўлмайдиганни кечириш
демакдир, негаки, Худо биздаги кечириб бўлмайдиган гуноҳларни ҳам кечирди".
Муқаддас Марк кунида Льюиснинг ўзи ҳаворийлардек "Гуноҳларнинг кечирилишига
ишонаман" деганида қалбида чақмоқ чақилгандек, илоҳий кечиримнинг ёғдусини ҳис
қилганини айтади. Кечирим нурларидан гуноҳлари йўқолди, яъни, уларнинг бари кечирилди!"
Бу ҳақиқат тафаккуримга шунчалик аниқ етиб бордики, баногоҳ тушундим: аввал ҳеч қачон
(бу кўп марталаб қилинган эътирофлар ва гўноҳлардан воз қечгандан кейин ҳам) ҳам мен
кечиримга бутун қалбим билан ишонмасдим", - деб ёзади К.С.Льюис.
Исонинг масали устида қанча бош қотирсам, Муқаддас Ёзув арифметикасига нисбатан
"шавқатсиз" сўзини қўллашга мойилликни сезаман. Исо ушбу масални биз "тишга тиш"
қонунига асосан яшаётган дунёмизда иноят бўлмагандан батамом қутулишимиз ҳамда Худо
салтанатининг ниҳоясиз иноятидан баҳраманд бўлишимиз учун айтганига ишончим комил.
Мирослав Волф ёзганидек: "ҳеч қандай хизматсиз берилган иноят одамни ҳаёти мобайнида
шунга яраша хизмат қилишга ундайди".
Бизни болалар боғчасидан бошлаб иноят бўлмаганли дунёда қандай муваффақият
қозонишга ўргатадилар. Ким эртароқ турса, Худо ўшанга беради. Меҳнатсиз қармоққа балиқ
илинмайди. Текин тушлик йўқ. Ўз ҳуқуқларинг сақланишини талаб қил. Нимага тўлаган
бўлсанг, ўшани ол. Мен шу қоидаларга асосан яшаётганим учун уларни яхши биламан. Мен
ишлайман ва меҳнатимга яраша ҳақ оламан. Менга биринчи бўлиш ёқади. Ўз ҳуқуқларимга
қаттиқ таянаман. Одамлар нимага муносиб бўлсалар - кўп ёки кам ҳам эмас-ўшанга эга
бўлишларини истайман.
Шунга қарамасдан, Хушхабар пичирлаб айтаётган баланд овозни тинглашни
бошлайман, у менга ҳақ тўламаган нарсага эга бўлганим ҳақида айтади. Мен жазога лойиқ иш
қилдим, лекин кечиримни олдим. Мен нафратга лойиқ эдим, севгига сазовор бўлдим. Мен
узоқ муддатли қамоққа ҳукм қилинишим керак эди, бунинг ўрнига катта бойлик насиб қилди.
Мени қаттиққўл мураббий тавба қилдириши керак эди, тиз чўкиб ёлворишим лозим эди: лекин шоҳона банкет - Бабеттанинг байрами - мени кутмоқда.
Агар айтиш мумкин бўлса, иноят Худога муҳокама учун ижозат беради. Худонинг
одамга нисбатан қандай яширин туйғулари борлигини билишингиз учун Муқаддас Ёзувга
термулишингиз шарт эмас. Бир тарафлама қараганда, Худо бизни севади. Бошқа томондан
олганда, бизнинг ҳатти-ҳаракатларимиз унда нохушлик уйғотади. Худо одамларда ўзининг
аксини кўришга интилади. Ҳеч бўлмаганда, у бу тимсолнинг соясини кўришни хохлайди.
Шуниси ажабки, Худо бундай интилишни рад этмайди - ёки рад этишни хоҳламайди.
Ишаёдаги бир парча Худонинг танҳо эканлигини ва унинг қудратини яққол кўрсатади:
"Менинг фикрим - сизнинг фикрингиз эмас, Менинг йўлим - сизнинг йўлингиз эмас, -
дейди Худо. -Бироқ осмон ердан қанча олис бўлса, менинг йўлим ҳам сизникидан
шунча узоқдадир, фикрларимиз орасидаги фарқ ҳам шундай".
Аммо айнан шу сатрларда Худо ўзининг кечиримга интилишини ифодалаган. Еру-осмонни яратган Худо ўзидан ажратиб турганларни бирлаштириши мумкин. У ярашувни, кечиримни олиб келади ва ўзининг беқарор болалари бу йўлга қандай тўсиқлар қўйишига
аҳамият бермайди. Худди Михей пайғамбар айтганидек: "У абадий ғазабланмайди, негаки
мархамат кўрсатишни яхши кўради".
Баъзан Худонинг қарама-қарши туйғулари биргина кўринишларда тўқнашади.
Пайғамбар Осиёнинг китобида баъзида Худо одамларга илиқ хотиралар бағишласа, баъзида
уларни ҳукм қилиш билан қўрқитади. "Ва унинг шаҳрига қилич санчилади", деб - даҳшатли
қўрқитади у. Бироқ ана шу пўписадан кейин ундан муҳаббат ҳайқириғи отилиб чиқади:
"Сени нима қилай, Ефрем?
Сендан қандай воз кечай, Исроил?
Менинг юрагим ўгирилди:
Мен ачинишда алангаландим!"
"Мен қаҳр-ғазаб билан ҳаракат қилмайман, - охирида шундай якунлайди Худо. -Ахир
мен одам эмас, Худоман: Ораларингизда муқаддасман". Худо яна қасосдан воз кечадиган
ҳуқуқни ўзида қолдиради. Ваҳоланки, Исроил жазоланишга тамомила ҳақли бўлса-да, улар
лойиқ бўлан оқибатини олмадилар.
Худога ўз оиласини қайтариш учун узоқ муддат кутишга тўғри келади.
Ҳайратомуз масаллардан бирида Худо Исроилни жон-дилидан севадиган Гомер исмли
аёлни хотинликка олиши учун Осиё пайғамбарни юборади. Гомер Осиёга учта фарзанд туғиб
бергач бошқасига турмушга чиқиб кетади. Қанчадир муддат аёл фоҳишалик қилади ва айнан
ўша пайтда Худо Осиёга гангитиб қўядиган хитоб йўллайди: "Ахтариб топ ва эри севадиган
аёлни севиб қол. Худо Исроил болаларини севгандек сен уни севгин, зеро, улар шундай севги
йўқлиги учун бошқа худоларга сиғинмоқдалар..."
Осиё памғамбарнинг китобидаги иноятга шубҳа ҳамманинг доимий гумонига
айланади. Агар хотини у билан Гомер Осиёга қилгандек иш тутса, эркак кишининг хаёлига
қандай фикрлар келиши мумкин. Осиё уни ўлдиришни хоҳларди ва шу билан бирга у
кечиришни ҳам истарди. У ажралишни хоҳларди, бироқ ярашиш истаги ҳам бор эди. Аёл уни
шарманда қилди, шу хотин унинг қалбини топтади. Қанчалик ғалати бўлмасин, муҳаббатнинг
беқиёс қудрати ғолиб чиқди. Осиё ҳамманинг масхара ва танбеҳига қарамай хотинини
қайтариб олди.
Гомерни ишонч ва ҳатто адолат ҳам қайтаргани йўқ, уни қайтарган нарса иноятдир.
Ҳар сафар ушбу воқеани ёки Худонинг хитобларини ўқир эканман, қаттиққўллик билан
бошланиб кўз ёшлари билан якунланадиган воқеа билан такрор танишар эканман, Худонинг
бундан-да оғир шармандаликка чидаганидан ларзага тушаман. "Сени нима қилай, Ефрем?
Сени ташлаб кетайми, Исроил?" Ўз исмингизни Ефрем ёки Исроил ўрнига қўйиб кўринг.
Зеро, Муқаддас Ёзувнинг марказида беқиёс муҳаббати туфайли ўзини пастга ураётган Худо
сурати турибди.
Бир неча юз йиллар аввал бир ҳаворий Худонинг жавобини бошқача тарзда
ифодалаганди: "Гуноҳ кўпайганида, иноят янада ортади". Павлус буни бошқалардан яхшироқ
тушунган, яъни, иноят бизнинг ташаббусларимиз учун эмас, балки Худонинг хоҳиши билан
берилади, деган. Зеро, Дамашққа бораётиб илоҳий ёғдудан кўзлари қамашган Павлус ҳеч
қачон ўзига келмаслиги мумкин эди. Бу ҳақда деярли ҳар бир мактубининг иккинчи
жумласида ўзи таъкидлаб ўтган. Фредерик Бюхнер айтганидек: "Унинг энг яхши тилаги
одамларга иноят бахш этиш эди, негаки унинг ўзи эришган энг олий саодат, бу - иноятдир".
Павлус иноятни ўз-ўзича тортиқ қилавермаган, негаки у Худонинг муҳаббатини
топтайверсак оқибати қандай бўлишини билган. Ғамгин кунларимизда Худо етишмагандек
туюлади, ёки ҳеч қандай сабабсиз ўзимизни севилмаган одамдек ҳис қиламиз. Гўёки тик қоя
устида тургандек бўламиз. Биз ҳақимизда Худо ҳаммасини билиб олгач севмай қўйишидан
қўрқамиз. Ўзини "энг катта гуноҳкор" ҳисоблаган Павлус шубҳасизки, Худо одамларни
қандай бўлса шунақалиги учун эмас, балки Худо бўлганлиги учун севганлигини билган.
Павлус иноятга боғлик шубҳани юзага келтирган сабабларга тўхталиб, Худо дунёга
одамлар орқали эришганини тушунтиришга уринади. Иноят бизни шошириб қўяди, негаки у
берганига яраша тўлаш керак деган кўникмаларимизга қарши чиқади. Қотилни қўлга олиш ва
сўнгра уни қўйиб юбориш номувофиқдир. Болаларга нисбатан шавқатсиз муносабатда бўлган
одамнинг қўлларини сиқиб "Мен шундай йўл тутишни истадим" деб айтмаймиз. Мана шу
қаршиликларга эътибор қаратган Павлус, Худо ўзиникилар учун ҳақ тўлаган дейди. Худо
инсониятга қўл силкиб қўйиши мумкин эди, бунинг ўрнига ўзининг ўғлини қурбон қилишни
афзал кўрди.
Бабеттанинг байрамига назар солсак, қабул қиладиган одам учун иноят ҳеч нарсага
арзимайди, лекин иноятни берадиган учун бу катта аҳамиятга эга. Худо тарафидан берилган
иноят бу "буванинг муруввати"га ўхшамайди, балки унга Галгофнинг ҳисобсиз баҳоси
тўланган. "Фақат биргина ҳақиқий қонун - Яратгувчининг қонуни бор, - деб ёзади Дороти
Сейерс. -У биз одил ҳукм ёки иноят йўлидан борганимизда ҳам амал қилиши мумкин, бироқ
у ёки бу ҳолатда ҳам сақланиб қолиши лозим". Ўзида одил ҳукмни қабул қилган Исо ўша
қонун талабини қаноатлантирди ва Худо кечирими имконини топди.
"Сўнгги император" кинофильмида Хитойнинг охирги императори - ҳали ёш бола минглаб
хизматкорларга эга бўлган пайтда, шоҳона қулайликда яшайди. "Агар сен хато қилсанг нима
бўлади?" – деб сўрайди укаси. "Мен хато қилсам, бошқа бировни жазолашади", - дея жавоб
қайтаради ёш император. Буни намойиш қилиш учун кўзалардан бирини синдиради ва
хизматкорлардан бири жазога тортилади. Исо масиҳийлик назариясида дунёнинг бундай
услубини ўзгартирди. Агар хизматкор хато қилса жазога хўжайин мустаҳиқ этилади. Иноят
шунинг учун ҳам туҳфа сифатида бериладики, бераётганнинг ўзи ҳақини тўлаши керак.
Таниқли худошунос Карл Батт Чикаго университетида бўлганида атрофини олимлар ва
талабалар қуршаб олишди. Матбуот анжуманида бир киши сўраб қолди: "Доктор Барт, сиз
машғулотларингиз жараёнида англаган бирор асосий ҳақиқатни айтоласизми?" У асло ўйлаб
ўтирмай шу заҳотиёқ жавоб қайтарди: "Исо мени севишини биламан, негаки Муқаддас Ёзув
менга шундай уқтиради". Мен Карл Бартнинг фикрига қўшиламан. Аммо нега яна Худонинг
муҳаббатини оқлашим учун турли ҳаракатларга қўл ураман? Мен уша севгини қабуб қилиш
учун нега яна ўзимни шунча қийнаяпман?
"Номаълум ичкиликбозлар" ташкилотининг асосчилари Доктор Боб Смит ва Билл
Уилсон дастлаб ўн икки поғонали дастурларини ўтказишганида таниқли ҳуқуқшунос Билл Д.
га мурожаат қилишди. У олти ой мобайнида ичкиликбоз ва гиёҳвандларни даволайдиган
саккизта дастурда иштирок этади. Унинг қабулига келган икки киши ҳамшираларга тажовуз
қилгани учун каравотга боғлаб ташланди. Доктор Билл Д. га ўша иккита кишини эшитиб
ўтиришдан бошқа чора қолмаганди. Улар ўзларининг ғамгин тарихларини, халокатга ундовчи
одатларини ва яқиндагина ўзлари учун Олий Руҳга йўл очганларини гапириб бердилар.
Улар Олий Руҳ ҳақида гапиришганида, Билл Д. маъюс бош чайқади. "Йўқ, йўқ, - деди
у. -Менинг тажрибам бундан жуда узоқ. Ҳа, мен ҳалиям Худога ишонаман, бироқ, у менга
энди ишонмайди деб ўйлайман".
Билл Д. бизнинг кўпчилигимиз вақти-вақтида сезадиган туйғуни айтди. Кетма-кет
омадсизликлар, сўнган умид, дунёнинг бемаънилигини англашлар туфайли биз иноятни
сезмайдиган бўлиб коламиз. Худди тутинган болалар уларни ҳайдашган оилага қайтишдан
бош тортганларидек, биз қайсарлик билан иноятни рад этаверамиз.
Мен мақоламни қайтарган муҳаррирга, танқидий мактублар юборган муштарийга
қандай жавоб қайтаришни биламан. Шу билан биргаликда мақоламга кутганимдан ортиқ
қалам ҳақи келганида қалбим қандай тўлқинланишини биламан ва қалам ҳақи камроқ
келганида руҳим қанчалик чўкиб кетиши ҳам ўзимга аён. Охир-оқибат бошқалардан олаётган
хатлар фикрларимни шакллантиришини ҳам биламан. Аслида кимгадир ёқармиканман?
Севимлимиканман? Мен дўстларимдан, қўшниларимдан, оиламдан жавоб кутаман. Худди
очликдан жон бераётган кишидек жавобга эҳтиёж сезаман.
Мен вақти-вақти билан, баъзида иноятнинг ҳақиқатини ҳис этаман. Шундай пайтлар
келадики, масалларни ўқиётиб улар мен ҳақимда ёзилганини тушунаман. Мен чўпон бутун
подани қаровсиз қолдириб излагани кетган ўша қўйман. Мен отасини уфқларга қаратган ўша
дарбадар ўғилман, мен қарзлари кечирилган қулман. Мен Худо севганлардан бириман.
Яқинда дўстимдан почта орқали бор-йўғи беш сўз ёзилган хат олдим: "Мен Исо севган
ўша одамман". Манзилини ўқиб лабларимда табассум уйғонди, негаки ўша ғалатироқ дўстим
ўзининг адабий қарашлари билан бошқалардан ажралиб турарди. Бир сафар қўнғироқ
қилганимда у сўзларим ёзувчи ва нотиқ Бреннан Меннингники эканлигини айтганди.
Менннинг семинарлардан бирида Исонинг ер юзидаги энг яқин дўстига эътиборни
қаратганди. Муқаддас Ёзувда "Исонинг ёқимтойи" деб аталган шогирднинг исми Юҳанно
бўлган. Меннинг, агар Юҳаннодан бу ҳаётда унинг учун нима алоҳида аҳамиятли эканини
сўрашганларида у Масиҳга шогирдлигини, ҳаворий ёки Муқаддас Ёзувнинг тўртта
Хушхабаридан бирига муаллифлик қилганини айтмаган бўларди, деди. Ҳархолда, унинг
жавоби шундай бўларди: "Мен Исо севган ўша одамман".
"Бу нимани англатади?" - сўрадим мен ўзимдан. Агар мен ўзимни "Мен Исо севган
одамман?" деб билишни бошласам нима юз берарди. Унда ҳар бир куним сўнгида ўзимга
бошқача кўз билан қараган бўлмасмидим?
Ижтимоий назариянинг ойнадек акс этган қарашлари мавжуд. Унинг моҳияти
шундаки, сизга яқин бўлган кишилар, сизни қандай тассаввур этса, сиз шунга биноан
шаклланасиз (хотин, ота, бошлиқ ва ҳоказолар). Агар Муқаддас Ёзувдаги ҳайратбахш
сўзларга, Худо мени севишига бутун борлиғим билан ишонсам, Худо ойнада кўраётганини
мен ҳам кўролсам, ҳаётим нақадар ўзгариб кетмасмиди?
Бреннан Меннинг бир ирланд роҳиби ҳақида ҳикоя қилади. У сайр қилиб юрганида
йўл чеккасида тиз чўкканча ибодат қилаётган кекса деҳқонни кўради. Таажжубланган роҳиб
унга шундай дейди: "Назаримда, сен Худога жуда яқинсан". Қария ибодатдан тўхтаб бошини
кўтариб қарайди, бир муддат ўйланиб сўнгра табассум билан жавоб қайтаради: "Ҳа, у мени
бағоят севади".
Худошунослар Худо вақтдан ташқарида дейдилар. Худо вақтни гўё рассом сурат чизиш
техникасини танлаётгандек яратган ва вақт бунга асло боғлиқ эмас. У ўтмиш ва келажакни
узлуксиз бир бутун ҳозирги кундек кўради. Агар худошунослар Худонинг бундай ажралиб
турадиган хусусиятини билиш бўйича ҳақ бўлсалар, у ҳолда Худо нега мендек беқарор, ишончсиз, серҳиссиёт одамни "севимли" дея атади. Агар Худо менинг ҳаётимга назар
ташласа, у ҳолда эзгулик ва ёвузликка бир йўсинда ёндашмаганимни кўради, бироқ Унинг
ўғлининг ҳаётимдаги бир лаҳзалик эзгулиги абадий ёйилиб боради. 19 аср шоири Жон Донн
ёзганидек:
"Ахир барча гуноҳларига қарамай, Мария Магдалена ўзининг покизалиги учун Ҳаёт
Китобида муқаддас “Бокира” сифатида ёдга олинади. Исога қарши қилич кўтарган
муқаддас Павлус: ва Исонинг ҳимояси учун қиличини кўтарган муқаддас Бутрус: Ҳаёт
Китоби сўзма-сўз, сатрма-сатр, давомли қилиб ёзилмаган бўлса ҳам, бир бутунликдек
яратилган".
Мен Худони математик тариқасида тасаввур қилиб улғайганман, яъни, у яхши ва ёмон
ҳаракатларимни тарозида тортиб туради. Қандайдир тарзда ҳамиша иноят бўлмаганни
кечирадиган олижаноб ва меҳрибон Худо мен учун Муқаддас Ёзувдан тойиб кетганди. Худо
иноят бўлмаганнинг математик жадвалларини бузади ва иноятнинг ғаройиб, жумбоқли, бизнинг тилимизда ифодалаб бўлмайдиган янги математикасини амалга киритади.
Иноят кўплаб тимсолларга эга, мен уни тавсифлашга қийналаман. Аммо иноятнинг
муқаррарлиги боис Худога яқинлашишга тайёрман. Иноятга асосан, Худо бизни кўпроқ
севиши учун биз ҳеч қандай кучга эга эмасмиз - руҳимизни бойитиш учун бажариладиган ҳеч
қандай машғулотлар ва аскетизм, ҳеч қандай билим, диний семинарларда ва факультетларда
берилган сабоқлар, адолат йўлидаги ҳеч қандай салб юришлари ёрдам беролмайди. Ва иноят, ҳеч қандай куч Худо бизни камроқ яхши кўришига ундай олмайди - ҳеч қандай ирқчилик, мағрурлик, порнография, мунофиқлик ва ҳатто қотиллик ҳам, дейди. Иноят бизга
англатадики, абадий Худо бизни қандай севиши керак бўлса шундайлигича севади.
Худонинг муҳаббатига шубҳа қилиб ундан иноят сўрайдиганлар учун оддийгина
малҳам бор. Муқаддас Ёзувни қўлга олиш ва Худо севган одамларга эътибор қаратиш керак, холос. Худо билан яккама-якка олишган Ёқубнинг исми Худонинг халқи - "Исроил болалари"
учун тимсол бўлиб қолди. Библия қотил ва зинокор ҳиқида айтади, у Қадимги Аҳднинг энг
буюк шаҳаншоҳи даражасига кўтарилган одам бўлиб, "Худонинг юрагидаги одам” деган
номни олади. Ва ибодатхонада Исо номли кишини билмаслиги ҳақида қасам ичган Исонинг
яқин шогирди ҳақидаги жой ҳам бор. Шунингдек, масиҳийларни қирғин қилган, кейинчалик
эса ҳаворий бўлган киши ҳақида ўқийсиз. Мен Ҳалқаро Амнистиядан юборилган
маълумотномалардаги дайди итдек ўласи қилиб урилган, таҳқирланган масиҳий эркак ва
аёлларнинг суратига разм соламан. Уларни хўрлашган, юзига туфлашган ва электр токи билан
ўлдиришган. Ўзимдан сўрайман: "Бошқаларга бунчалик зулм қилиш учун қандай одам бўлиш
керак? "Сўнгра ҳаворийлар фаолиятини ўқийман ва шунга ўхшаш ёвузлик қилган одамни
топаман. Энди эса у иноят ҳаворийси, Исо Масиҳнинг хизматкори, тарих қачонлардир билган
энг буюк ҳаворий. Агар Худо шунга ўхшаш одамларни севса, демак, менга ўхшаганни ҳам
севиши мумкин экан-да.
Муқаддас Ёзув иноятни борлигича қабул қилишимга ундасада, мен ҳаммасини жамлаб
етказа олмайман. "Худо барча иноятларнинг Худосидир" - деганди ҳаворий Бутрус. Лекин
иноят ўргатадики, Худо мени кўпроқ ёки камроқ яхши кўриши учун ҳеч нарса қилолмайман.
Демак, мен қарама-қаршиликни акс эттириб Худонинг оиласи столи атрофида ўтиришга
таклиф қилинганман.
Ҳис-туйғуларим Худо мени қабул қилиши учун нимадир қилишим кераклигига
ундайди. Аммо иноят ҳар куни ўзининг қарама-қаршилиги, эркинлиги билан ларзага солади
ва мен ҳар куни унинг хабарини эшитиш учун такрор ва такрор ибодат қилишим керак.
Юджин Петерсон тўртинчи асрда бир-бири билан баҳслашган назариячилар Августин
ва Пелагия шахсиятининг ёрқинлигига назар солади. Пелагий топқирлиги, билимдонлиги, ўз
ғояларига ишонтира олиши билан ажралиб турган. У ҳамманинг ёқимтойи бўлган. Августин
бетайин мақсадлар йўлида ёшлигини хазон қилган, онаси билан жумбоқли муносабат
ўрнатган ва талайгина душманлар ортирганди. Қарангки, Августин иноятнинг тўғри
йўналишини топди ва ҳақ бўлиб чиқди, бу вақтда Пелагий инсонга хос фикрлардан келиб
чиқиб адашди. Августин жон-дили билан ва қатъий туриб Худога эргашди: Пелагий Худога
маъқул бўлиш учун амалий ишлар қилди. Петерсон кейинчалик айтдики, масиҳийлар
назарияда Августинга, амалиётда эса Пелагийга эргашишлари лозим. Уларнинг иккаласи ҳам
бошқа одамларга ва ҳатто Худога маъқул бўлиш учун ҳаракат қилганлар.
Ҳар йили баҳорда спорт шарҳловчилари атамасидаги "телбалик марши"нинг
қурбонига айланаман. Мен бундай қурбонликка қараб туролмай телевизорни ўчириб қўяман, Унда баскетбол буйича NCAA чемпионини аниқлаш учун олтмиш тўртта клуб ўзаро қизғин
баҳслашади. Назаримда, бу муҳим ўйин ҳамиша штраф линиясида турган ўн саккиз ёшли
йигитча билан якунланади. Унинг заҳирасида таблода осилиб турган биргина лаҳза қолган.
У асабий тарзда тўпни ерга уради. Йигитча, агар шу икки метр масофадан тўпни тўрга
туширолмаса, бутун гуруҳ, бутун штат учун сассиқ эчкига айланиб қолишини билади. Яна
йигирма йилдан кейин ҳам у ана шу матчнинг лаҳзаларини ўйлаб қийналиб юради. Агар
тўпни тўрга туширолса, қаҳрамонга айланади. Унинг сурати газеталарнинг биринчи
саҳифасида босилади. Балки, унга губернаторнинг ўзи олқиш ёғдириб қолар. У яна бир марта
тўпни ерга уради ва гурухдошлари отиш вақти келганини қичқириб айтишади. У бутун
келажагини тутиб турган дор устида турибди. Ҳаммаси унга боғлиқ. Жамоадошлари далда
бериш мақсадида елкасига уриб қўйишади, лекин ҳеч нима демайдилар.
Ёдимда, бир сафар телефон қўнғироғига жавоб бериш учун хонадан чиқаётганимда
бир йигитча тўп ташлашга ҳозирланаётган эди. Пешонасини тер қоплаган. Пастки лабини
маҳкам қимтиб олган. Унинг чап қўли тиззасида қалтирайди. Йигирма минг фанат уни
чалғитиш учун байроқ ва шиорларни силкитиб қичқиришаяпти.
Телефондаги суҳбат мен кутганимдан узоқ чўзилди ва қайтиб келганимда бошқача
кўринишнинг шоҳиди бўлдим. Энди бу йигит жиққа терга ботган ҳолда жамоадошлари
қўлларида тутган баскетбол тўрида чайқаларди. Дунёда бошқа ҳеч нарса уни энди безовта
қилмасди. Экран унинг кулгуси билан лиммо-лим тўлган. Бу иккала кадр-штраф линиясида
биринчи букчайиб турган ва кейин эса ўртоқларининг елкасида ютуғини байрам қилаётган
ўша биргина ўсмир - иноят бўлмаганнинг ва иноятнинг тимсоли эди гўё.
Ҳа, дунёни иноят бўлмаган бошқаради. Демак, ҳаммаси менинг нима қилишимга
боғлиқ. Мен тўпни тўрга улоқтиришим ва аниқ туширишим керак. Исо салтанати эса бизга
бошқача йўлни таклиф этади, бу бизнинг нимани намоён қилишимизга эмас, балки Худонинг
нима қилганлигига боғлиқдир. Бизга ҳеч нарсага эришиш керак эмас, фақатгина унга
эргашиш лозим. Худо бизни қабул қилиши учун у энг катта қурбонликни қилди. Шу иккала
тимсолни ўйлар эканман, саволлар йўлида сирпаниб кетаман: "Аслида шу иккала кўрган
ҳолатимни қайси бири руҳий ҳаётимни кўпроқ ёдимга тушираркин-а? Туп тепишдан олдинги
қийноқ холатиними, ёки тупни туширгандан кейинги хурсандчилик холатиними? "
Иккинчи қисм
Иноятсизлик
доирасини бузиш
6- боб
Узилмаган занжир: ҳикоя
Узилмаган занжир: ҳикоя
Дейзи 1898 йилда Чикагода ўн болалик ишчи оиласида саккизинчи фарзанд бўлиб туғилди.
Отасининг топгани бола-чақасини боқишга зўрғагина етар эди. У ичишни бошлаганидан сўнг, пул умуман етмай қолди. Ҳозир мен бу сатрларни ёзаётган вақтда қарийб юз ёшга кирган
Дейзини ўша кунлар ҳақида сўзлаганида титроқ босади. "Отам ароқхўр ва аблаҳ одам эди," -
дейди аёл. Отаси кичик укаси ва синглисини уриб, уларни ленолиумли полда тепганида, одатда Дейзи хона бурчагига қисилиб олар эди. Қизалоқ ундан бор юраги билан нафратланар
эди.
Бир куни отаси уйда бошқа онасини кўришни истамаслигини айтди. Ўнта бола
онасининг атроифига тўпланиб, унинг этагидан тутганча кўз ёши тўкиб ҳиқиллашар
эди:"Йўқ, кетиб қолманг!" Бироқ уларнинг отаси юмшамади. Дейзини акалари ва опалари
қўлларида кўтариб турар эдилар. У бурчакдаги ойнадан онаси елкасини қисиб, қўлида
кичкина жомадони билан кетаётганини кўрди. Онаси тобора кичрайиб борди ва ахийри
тамомила кўздан ғойиб бўлди.
Балки болалардан баъзилари оналарини излаб топгандирлар, бошқалари эса бошқа
қариндошлариникига яшашга кетдилар. Дейзи отаси билан қолишига тўғри келди. У ичида
қотиб қолган алам лахтаси, оиласига етказган азоблари учун отасига нафрат ўсмаси билан
улғайди. Барча болалар ишлаш ёки ҳарбий хизматга кетиш учун мактабни барвақт ташлашди, сўнгра бирин-кетин бошқа шаҳарларга кетиб қолдилар. Улар уйландилар ва турмушга
чиқдилар, фарзандлар орттирдилар ва ўтмишларини ортда қолдиришга уриндилар. Ота
қаёққадир йўқолиб қолди, у қаерга кетганини ҳеч ким билмас эди ва бу ҳеч кимни
ташвишлантирмас эди.
Бир неча йиллардан сўнг ҳаммани ҳайратлантириб, ота яна пайдо бўлди. У болаларига
бу чоҳдан қутулганини сўзлаб берди. Бир куни тунда у музлаб қолган ва маст ҳолда Нажот
Армияси фаолият юритаётган ҳудудга келиб қолибди. У озиқ-овқат карточкасини олиши учун
илк бора жамоат йиғинига қатнашишига тўғри келибди. Руҳоний бирор киши Исо Масиҳни
қабул қилишни истайдими, деб сўраганида, у фақат адаб юзасидан бошқа пиёнисталар билан
биргаликда олдинга чиқибди. "Гуноҳкорларнинг ибодати" ростдан ҳам ўз ҳосилини олиб
келганидан унинг ўзи ҳаммадан кўра кўпроқ ҳайратланибди. Унинг ичидаги ёвуз руҳлар
тинчибди. У ичишни ташлабди. У Муқаддас Ёзувни ўқишни ва ибодат қилишни бошлабди.
Ҳаётида илк маротаба уни севишларини ва қабул қилишларини ҳис қилибди.У ёришишни ҳис
қилибди.
"Энди, - дебди у болаларига, - мен ҳар бирингиздан кечирим сўраш учун сизларни
кўргани келдим". У ўз айбини ҳис қилаётган эди, болалари тасаввур қила олишларидан кўра
кўпроқ ҳис қилаётган эди.
Аллақачон катта бўлиб қолган, ўз оилаларига эга бўлган болалар олдин бунга
ишонқирамай қарадилар. Айримлари унинг учраган вақтда яна ича бошлашини кутиб, унинг
самимийлигига шубҳа қилдилар. Бошқаларига эса у пул сўрайдигандек туюлар эди. Лекин
униси ҳам, буниси ҳам содир бўлмади ва вақт ўтиши билан ота Дейзидан бошқа барча
фарзандларининг ишончини қозонди.
Бир неча йил олдин Дейзи: "бу одам" деб атайдиган ўз отаси билан ҳеч қачон
гаплашмасликка онт ичган эди. Отасининг қайтиб келиши унга ёмон таъсир қилди. У тунда
тўшагида ётганида унинг маст, жаҳлдор қиёфасининг эски хотиралари унга ором бермай
қўйди. "У шунчаки гуноҳкорман дейиши билан қилган ҳамма ишини ортга қайтара олмайди"
- дея ўз-ўзига уқтирарди Дейзи. Аёл отаси билан ҳеч қандай яқинликни истамас эди.
Отаси ичкиликни ташлаган бўлсада, бироқ муттасил ароқхўрлик унинг жигарига зиён
етказган экан. У оғир касал бўлиб қолди ва ҳаётининг сўнгги беш йилида қизларидан
бирининг уйида яшади. Аслида улар камбағаллар кварталида, Дейзининг уйидан саккиз уй
нарида, кўчадан пастга кетаверишда яшашар эди. Қасамида туриб, Дейзи бирор марта ҳам
ўлим тўшагида ётган отасини кўргани бормади ва ҳатто унинг уйи олдидан ўтаётганида
баққоллик дўконига кириб олишга ёки автобусга чиқишга шошилар эди.
Дейзи болаларига ҳам бобосини кўргани боришларига ижозат бермади. Ўлимидан
бироз аввал отаси кичкина қизалоқнинг уйи эшиги олдида тўхтаганини кўрди. У: "О, Дейзи, Дейзи, ниҳоят сен ёнимга келдинг," - дея қизалоқни қучоқлаб қичқирди. Хонада ўтирган катта
ёшдагилар бу аслида Дейзи эмас унинг қизи Маргарет эканини айтишга ботинмадилар. Отага
иноят намоён бўлган эди.
Дейзи бутун умр отасига ўхшамасликка интилди ва албатта, бутун ҳаёти давомида бирор
қултум спиртли ичимлик ичмади. Бироқ оилада ўзи улғайган шароитдан озгина юмшоқроқ
бўлган зулмкорликни ўрнатди. У тўшакда бошига муз қўйган ҳолатда ётар ва болаларига:
“Овозларингни ўчиринглар!” - деб бақирар эди.
"Нимага мен бу аҳмоқ болаларни орттирдим? - дея қичқирар эди у, - Сенлар менинг
ҳаётимни барбод қилдиларинг!" Буюк тушкунлик даври келди ва ҳар битта бола боқиш керак
бўлган ортиқча томоқ ҳисоблана бошланди. У икки хонали уйда олтита боласи билан яшарди.
Бундай шароитда улар доимо оч кўринар эдилар. Аёл айрим тунлари беайб болаларини
яхшилаб савалар эди. Бу билан уларга ҳамма кирдикорларидан хабардор эканлигини, уларни
ёмон иш устида тутиб олган бўлмаса ҳам билдириб қўяр эди.
Худди тошдек қаттиқ Дейзи ҳеч қачон кечирим сўрамас эди, ўзи ҳам бировни кечирмас
эди. Унинг қизи Маргарет кичкиналигида қилган қилмиши учун кечирим сўраганини эслайди.
Дейзи шундай жавоб беради: "Сен бу ҳақида афсусланма! Агар сен афсус чекканингда эди,
бошидан шундай қилмас эдинг".
Мен яхши танишим бўлмиш Маргаретдан кўплаб бундай иноятсизлик ҳикояларини
эшитганман. Бутун ҳаёти давомида у онаси Дейзига ўхшамасликка ҳаракат қилди. Лекин
Маргарет ҳаётида унинг ўзининг каттаю-кичик фожеалари юз бериб турди ва унинг тўрттала
фарзанди балоғат ёшига етганларида уларнинг устидан назоратни қўлдан бой бераётганини
ҳис қилди. Унинг ҳам музли халтачани бошига қўйиб, тўшакка ётгиси ва: "Овозларингни
ўчиринглар!" - дея қичқиргиси келди. Унинг ҳам болаларини ёмонлик қилишларини олдини
олиш ёки шунчаки жаҳлидан тушиши учун савалагиси келди.
Олтмишинчи йилларда ўн олти ёшга кирган унинг ўғли Майкл айниқса онасининг
жаҳлини қўзғатар эди. У рок-н-ролл эшитар, "Бувасининг кўзойнагини” тақиб юрар, сочларини узун ўстирган эди. Маргарет унинг марихуана чекиб ўтирганида кўриб қолиб, уни
уйдан ҳайдади ва йигит хиппи жамоасига қўшилиб кетди. Аёл ўғлини қўрқитиш ва сўкишни
давом этдирди. У Майклни судга бериб, ҳар қандай мерос ҳуқуқидан маҳрум қилди. Аёл
миясига келган ҳамма ишни қилиб кўрди, бироқ Майклни бўйсундира олмади. Унга отган
сўзлари ҳеч қандай натижа бермасдан қайтиб кетар эди ва бир куни жаҳли қўзғаган аёл деди:
"Токи тирик эканман, бошқа сени кўришни истамайман". Бу йигирма олти йил олдин эди ва
ўшандан буён аёл ўғлини бошқа кўрмади.
Майкл ҳам менинг яқин дўстларимдан бири. Ўтган йигирма олти йил мобайнида мен
уларни бир неча бор яраштиришга уриндим ва ҳар сафар иноятсизликнинг ёвуз кучи билан
тўқнашавердим. Мен Маргаретдан айтган гапларидан бирортасига пушаймонми ёки йўқми, ҳаммасини ортга қайтаришни истайдими ёки йўқми деб сўраганимда, у менга худди мен
Майклдек важоҳат билан ташланди. "Нега Худойим менга қилган ёмонликлари учун унинг
жонини аллақачон олмаганига ҳайронман!" - деди у кўзлари ёввойи, қўрқув акс этиб ярқираб.
Ундаги жаҳл учқуни мени ғоятда ҳайратга солди. Мен бир лаҳза ундан кўз узмай тикилиб
турдим. У қўлларини сиқди, унинг юзи ёнар эди, унинг кўзларининг атрофидаги териси
асабий титрар эди". “Сиз ўз ўғлингизга ўлим тилаяпсизми?" - деб сўрадим мен. Аёл жавоб
қайтармади.
Майкл олтмишинчи йиллар тартибсизлигининг боласи эди. Унинг онги ЛСД наркотики
билан қоронғулаштирилган эди. У Гаваига бориб, бир аёл билан яшади; сўнгра уни ташлаб, бошқасини топди, уни ҳам ташлаб, сўнгра уйланди. "Сью - бу менга кераклиси, - деди у
олдига меҳмон бўлиб борганимда, - Кўрасан, бу билан узоқ яшайман".
Узоқ яшашга тўғри келмади. Мен Майкл билан телефондаги суҳбатимизни эслайман.
Ўшанда алоқа линияси шиқирлаб қолиб, автомат овози билан: "Жавобни кутинг!" - дея
суҳбатимиз бўлинган эди. Тармоқда шиқирлаш овози эшитилиб, Майкл менга: "Мени кечир, бир лаҳза кут," - деди. Сўнгра у мени қўлимда жим қотган гўшак билан камида тўрт дақиқа
кутишга мажбур қилди. Бизларни қайта улаганларида у кечирим сўради. Унинг кайфиятим
бузилган эди.
- Бу Сью эди, - деди Майкл, - Биз ажралаяпмиз. Ҳозир ажралишнинг моддий
жиҳатларига оид сўнгги масалаларни муҳокама қиляпмиз.
- Мен Сью билан ҳамон алоқада эканингни билмабман, - дедим мен суҳбатни давом
эттириб.
- Алоқа қилаётганим йўқ! - деди у онаси Маргарет мен билан суҳбатлашганидагидек
қўпол оҳангда гапимни бўлиб, - Уни ҳаётимда бошқа ҳеч қачон кўрмайман деб умид қиламан.
Биз узоқ вақт сукутга толдик. Шу пайтгача бизлар Маргарет ҳақида гаплашаётган эдик
ва мен бу ҳақида айтган бўлмасам ҳам, назаримда, Майкл ўзининг овозида онасининг
оҳангини сезиб қолгандек туюлди. Улар бизни Чикагодаги террасали уйга бир асрлар чамаси
муқаддам юз берган воқеаларга улоқтириб юборди.
Оила аъзолари ДНКсида топилган руҳий камчилик каби, иноятсизликнинг узилмас занжири
ирсий ўтиб келган.
Иноятсизлик кўзга кўринмайдиган, заҳарли газ каби ўз ишини секин ва ортга
қайтарилмас тарзда қилаверади. Ота кечира олмай вафот этади. Болани қорнида кўтариб
юрган аёл, боласи билан ярим умри давомида гаплашмайди. Бу заҳар наслдан-наслга ўтиб
бораверади.
Маргарет – эри билан ажрашган масиҳий аёл. У ҳар куни Муқаддас Ёзув ўқийди. Мен
у билан бир куни адашган ўғил ҳақидаги масал ҳақида суҳбатлашдим. "Сиз бу масалга қандай
қарайсиз? - деб сўрадим мен, - Унинг кечирим ҳақидаги хабарини эшитяпсизми?"
Аёл бу мавзу ҳақида ўйлаганлиги билиниб турар эди, чунки бу ҳикматнинг Луқо
Хушхабарининг ўн бешинчи бобида уч масал кетма-кетлиги: йўқотилган танга, йўқотилган
қўзи ва йўқотилган ўғил ҳақидаги масалларнинг учинчиси эканини бирданига айтди. У:
“Адашган ўғил ҳақидаги масалнинг бутун маъноси – одамлар жонсиз нарсалардан (тангадан) ва ҳайвонлардан (қўзи)дан фарқ қилишини кўрсатишдан иборат. Одамлар эркин иродага
эгалар, улар маънавий жавобгарликни бўйин олишлари керак. Бу бола тиз чўкиб, эмаклаб
қайтиб келиши керак эди. У тавба қилиши керак эди. Мана Исо Масиҳ нимани назарда тутган
эди,” - деди.
Маргарет! Исо буни назарда тутган эмас. Ахир уччала ҳикоя ҳам йўқолган нарсасини
қайтариб олишнинг қувончини қайд этган. Ростини айтганда, адашган ўғил уйига ўз хоҳиши
билан қайтди. Лекин ёрқин кўриниб турибдики, бу ҳикоянинг марказий нуқтаси отанинг
чексиз муҳаббатидир: "У ҳали узоқда бўлганида, отаси уни кўриб раҳми келди ва югуриб
бориб, бўйнидан қучоқлаб, ўпди". Ўғил узр сўрамоқчи бўлганида, отаси унинг тайёрлаб
қўйган сўзини бўлади ва қайтгани учун байрам қилишга шошилади.
Ливандаги ҳаворийлардан бири, Исо Масиҳ таърифлаб берган маданий муҳитга жуда
ўхшаш муҳитда яшаётган ва ушбу масални ҳеч қачон эшитмаган маҳаллий аҳолига ўқиб
бериб: “Нима ёдингизда қолди?” - деб сўрабди.
Иккита тафсилот қишлоқ одамларининг хотирасида қолибди. Биринчи навбатда, ҳикоянинг бошида ўғил меросдан шикоят қилиб, отасига: "Мен сенинг ўлишингни
хоҳлайман," – дегани (Ўғил ота ўлганидан кейин олиши керак бўлган меросни тириклигида
сўрагани унинг ўлишини истаганининг рамзи деган маънода шекилли (теологик
муҳаррирнинг изоҳи). Қишлоқ одамлари уни шундай ранжитишга чидаётган ёки ўғилнинг
талабига рози бўлаётган отани тасаввурларига сиғдира олмадилар. Иккинчидан, улар узоқ
вақт олдин йўқотган ўғлини қарши олиш учун ота оёғини қўлига олиб югурганига эътибор
беришди. Ўрта Шарқда мавқели одам оҳиста ва виқор билан юради, у ҳеч қачон югурмайди.
Исо сўзлаган ҳикояда ота югуради ва Исонинг ўгитларини тинглаётганларни шубҳасизки, бу
тафсилот ҳайратга солар эди.
Ҳа, иноят аслида адолатли эмас. Бу унинг тушуниш учун энг қийин бўлган қиррасидир.
Аёлдан отаси бир неча йилдан кейин шунчаки кечирим сўрагани учунгина унга нисбатан
қилган даҳшатли ишларни кечиришини кутишга сабаб йўқдир. Ўсмир ўғли келтирган кўплаб
хафагарчиликларга отаси эътибор бермаслигини талаб қилиш адолатдан эмас. Нима
бўлишидан қатъий - назар, иноятнинг адолатга ҳеч қандай алоқаси йўқ.
Оилавий муносабатларга нисбатан адолатли бўлган нарса, қабила, ирқ ва миллатларга
нисбатан ҳам адолатли ҳисобланади.
7 - боб
Ғайритабиий ҳаракат
Бошқаларни кечиришга қодир бўлмаган киши ўзи ўтиши керак бўлган кўприкни
бузади.
Мен ҳикояини юзлаб йиллар иноятсизлик қамраб олган оила ҳақида сўзлаб бердим.
Дунё ҳикоясида бундай мисоллар кўплаб асрларни янада мудҳишроқ асоратлар билан қамраб
олган. Агар сиз Шимолий Ирландиядаги терроризм билан шуғулланувчи ўсмирдан ёки
Руандадаги қилич билан қуролланган аскардан ёки шунингдек, собиқ Югославиядаги
снайпердан, нима учун одам ўлдираётганини сўрасангиз, аниқроғи уларнинг ўзлари ҳам
бунинг сабабини билишмайди. Ирландия Оливер Кромвелл томонидан ўн еттинчи асрда
содир этилган ваҳшийликлар учун қасос олмоқда; Руанда ва Бурунди бошланишининг
сабабини бирор киши эслай олмайдиган қабилалар аро урушни давом эттирмоқдалар; Югославия иккинчи жаҳон урушида содир бўлган воқеалар учун ўч олмоқда ва бундан олти
аср муқаддам юз берган ишнинг қайтарилишининг олдини олишга уринмоқда.
Иноятсиз оилалар, миллатлар ва жамият институтлари ҳаётида бўсағадаги тўсқинлик
ролини ўйнамоқда. Нақадар қайғули бўлмасин, бу инсон табиатига хосдир.
Мен бир куни ҳозиргина Аризона штати, Таксон яқинидаги ташқи дунёдан ойнаванд
гумбаз ёрдамида ажратилган, сунъий яратилган биосферага кириб чиққан иккита олим билан
тушлик қилдим. Тўрт эркак ва тўрт нафар аёл кўнгилли тарзда икки йил муддатга тажриба
учун ўша ерда алоҳида яшашга розилик берган эдилар. Уларнинг ҳаммалари дипломли
олимлар бўлиб, ҳаммалари руҳий синов ва тайёргарликдан ўтишган, уларнинг ҳаммалари
ташқи дунёдан биосферага ўтиш жараёнида бошларидан кечиришлари мумкин бўлган шок
ҳолатига максимал даражада тайёрланган ҳолда биосферага жойлаштирилдилар. Бу олимлар
менга улар биосферада ўтказган ойлар давомида саккизта олимлар тўрт кишидан иборат икки
гуруҳга бўлинганларини, сўнгги бир неча ой ичида эса бу икки гуруҳ бир-бирлари билан
суҳбатлашишдан бош тортганларини айтдилар. Саккизта одам гумбаз остида, кўринмас
иноятсизлик девори билан бўлинган ҳолда айро яшаганлар.
Ливанда гаровга олинган Америка фуқароси Фрэнк Рид, озод қилинганидан сўнг
бахтсизликдаги дўстларидан бири билан бир неча ой давомида арзимаган келишмовчилик
боис гаплашмаганини тан олган. Тутқунликнинг кўп вақтида эса бу иккита асир битта
занжирга боғлаб қўйилган бўлган.
Иноятсизлик она ва қиз, ота ва ўғил, ака ва сингил орасидаги муносабатга, олимлар
орасидаги, асирлар, қабилалар ва ирқлар орасидаги муносабатга дарз солади. Агар уларга
эътибор қаратилмаса, ёриқлар кенгаяди ва пайдо бўладиган жарларни даволашнинг йўли
битта, яъни: мана шу жар устидан ўтказиладиган кечиримнинг ишончсизгина ип кўприги.
Бир куни жанжал оташида хотиним кескин теологик формулага келди. Бизлар қизғин тарзда
менинг камчиликларимни муҳокама қилаётганимизда у: "Менимча, сен қилаётган
тубанликларни кечираётганим жуда ғалати!" - деди.
Мен ҳозир гуноҳ хусусида эмас, балки кечирим ҳақида ёзаётганим боис мен содир
этган пасткашликларнинг тўлиқ тафсилотларини тушириб қолдиряпман. Бироқ унинг
сўзларида мени ҳайрон қолдирган нарса – у кечиримнинг табиатини нақадар аниқ изоҳлагани
бўлди. Бу бутун дунё бўйлаб сепиш керак бўлган хушбўй платоник идеал, флакондаги ҳаво
тозалагич эмас. Кечиримни ҳис қилиш оғриқ қадар қийин ва сиз кечирганингиздан сўнг ҳам
етказилган жароҳатлар (менинг тубан ҳаракатларим) хотирада яшашни давом эттиради.
Кечирим - бу ғайритабиий ҳаракатдир ва менинг хотиним кечиримнинг ўта ноҳақлигига
қарши чиққан эди.
Ибтидо китобидаги ҳикоялардан бири кўп жиҳатдан худди шундай кайфиятни олган.
Мен болалигимда якшанба мактабида бу ҳикояни эшитганимда, Юсуфнинг акалари билан
ярашувининг баёнидаги сапчишлар ва илмоқларни тушунмаганман. Бир бора Юсуф
акаларини қамоққа ташлаб золимона ҳаракат қилади; кейинги лаҳзада у мастнинг жазаваси
тутгани каби ўкириб юборишга тайёр ҳолда хонадан чиқаётиб ачинган. У буғдой қопига пул
яшириб ва бирини гаров тариқасида ушлаб, бошқасини эса кумуш пиёласини ўғирлаганликда
айблаб акалари билан ҳазиллашади. Бу фитна бир неча ой, балки йиллар чўзилгандир.
Ниҳоят, Юсуф бошқа чидай олмаслигини ҳис қилди, у акаларини тўплади ва сўнгра
кечиримнинг ниҳоятда фожеали саҳнаси юз берди.
Энди мен бу ҳикояда кечиримнинг ғайрибатиий ҳаракатининг ҳаётий аксини
кўряпман. Юсуф кечириш учун баҳслашаётган акалари уни қўрқитган, уни ўлдириш учун
режалар тузган, уни қулликка сотган одамлар эди. Улар туфайли Юсуф ёшлигининг энг яхши
йилларини Мисрнинг қамоқхоналаридан бирида маҳбусликда ўтказди. У кулфатлари устидан
тантана қилган бўлса ҳам ва энди чин қалбдан акаларини кечиришни истаётган бўлса ҳам, у
буни қила олмас эди. Ҳозирча қила олмас эди, ҳали яра битмаган эди.
Назаримда, Ибтидо китобининг 42-45 - бобларида Юсуф: "Менимча, сизлар қилган
тубанлигингизни кечиришим жуда ғалати!" - демоқчидек. Ахийри, иноят Юсуфнинг юрагига
етиб борганида, сарой деворларида унинг дарди ва муҳаббати акс-садо берди. Бу нола –
фиғонларнинг сабаби нима? Ахир фиръавннинг ўринбосари бетобми? Асло! Юсуфнинг
саломатлиги жойида эди. Бу инсон кечиришининг нидоси эди.
Кечиримнинг ҳар бир ҳаракати ортида хоинликнинг жароҳати туради ва хоинлик
келтирган азоб осонгина ўтиб кетмайди. Лев Толстой уйланаётган қизига ўзининг кундалик
битикларини ўқишга бериб, ўз никоҳига тўғри асос қўйяпман, деб ҳисоблаган эди. Бу
кундаликда унинг бошқа аёллар билан жинсий муносабатлари батафсил баён этилган эди. У
кечирилиб, никоҳни тоза қоғоздан бошлаб, Сонядан ҳеч қандай сирни яширмоқчи эмас эди.
Бунинг ўрнига, Лев Толстойнинг иқрори турмушига муҳаббат эмас, балки нафрат уруғини
сочди.
"У мени ўпаётганида, мен доим у севган биринчи аёл мен эмаслигимни ўйлайман" -
деб ёзган эди Соня Толстоя ўзининг кундалигида. Аёл унинг ёшлигидаги баъзи
иштиёқларини кечира олди, бироқ Лев Толстойнинг ҳовлисида ишлашни давом эттираётган
деҳқон қиз Аксинья билан муносабатини кечира олмади.
"Бир куни мен ўзимни ўз рашким билан ўлдираман, - деб ёзган эди Соня, деҳқон
аёлнинг эрига икки томчи сувдек ўхшаш уч ёшли боласини кўрганида, - Агар мен уни
(Толстойни) ўлдира олсам ва у ҳозир қандай бўлса худди шундай янги одамни ярата олсам
эди, мен буни жон-дилим билан қилган бўлар эдим".
Бошқа бир кундаликда 1909 йилнинг 14 январь кунидаги ёзув мавжуд: "У мана шу
қишлоқи манжалақини унинг бақувват танаси ва қуёшга тобланган оёқлари билан севади, у
уни худди илгаригидек ўзига тортади...” Соня бу сўзларни ёзганида Аксинья ажин босган
саксон ёшли кампир эди. Деярли ярим асрлик рашк, кечирмаслик уни кўр қилиб қўйган, шу
жараёнда унинг қалбида эрига нисбатан бўлган бор муҳаббатини барбод қилган эди.
Хўш бундайин ёвузона кучга қарши масиҳийча раҳмдиллик қандай имкониятларга эга?
Ғайрибатиий ҳаракат сифатида кечирим! Соня Толстоя, Юсуф ва менинг хотиним бу
ҳақиқатни инстинктив равишда намоён қиладилар.
Менга ва ҳаммага аён
Мактабда олган сабоқ.
Сенга ёмонлик қилсалар,
Сен ҳам ёмонлик қилгин.
Бу сатрларни ёзган У.Х. Оден, табиат қонуни кечирим билан келиша олмаслигини
яхши тушунган. Ахир дарахтлар оралаб қувганлиги учун олмахонлар мушукларни
кечиришадими? Ёки дельфинлар улар бирга ўйнаб юрган ўртоқларини еганлари учун
акулаларни кечиришадими? Табиат дунёси кечирим қонуни асосида эмас, балки бўрилар
қонуни асосида яшайди. Одамнинг фарқли жиҳатларига келсак, бизларнинг асосий
институтларимиз: молиявий, сиёсий ва ҳатто спорт институти ҳам ана шу шафқатсиз негизга
бўйсунади. Ҳакам ҳеч қачон: "Сиз ҳақиқатдан ҳам хато қилдингиз, бироқ руҳан бошқача одам
бўлганингиз учун сизни айбсиз деб эълон қиламан!" - деб эълон қилмайди. Ёки қайси халқ
ўзининг тажовузкор қўшнисига: "Сизлар ҳақсизлар, бизлар чегараларингизни буздик.
Бизларни кечирасизларми?" - деб жавоб беради.
Бундай вазиятда кечирим тушунчасининг ўзи нотўғри бўлиб қолади. Бизлар аҳмоқона
ҳаракатларимиз учун зиён тортган томоннинг илтифотига (ингл. иноят) сазовор бўлишга
ҳаракат қиламиз. Биз тиззалаб юришни, ерда ётиб олишни, бошимизга кул сепишни, қўй
сўйишни афзал биламиз ва дин бу ишда бизларга пешвоз чиқади. 1077 йилда Муқаддас Рим
империясининг императори Генрих 4, папа Григорий 7дан кечирим сўраш учун Италиядаги
папа саройининг эшиги олдида қорда уч кун давомида ялангоёқ турган эди. Албатта Генрих
ўз танасидаги аёздан ҳосил бўлган чандиқларни кечирим тимсолидай қабул қилиб, қониқиш
ҳисси билан қайтган.
"Кечирим ҳақидаги юзлаб воизликларга қарамасдан, биз қийинчилик билан кечирамиз
ва кечирилганимизни англаш ҳам бизларга шундай менҳнатни талаб қилади. Тушунамизки, кечириш бизларга воизликларда тасвирланадиганидан кўра қийинроқдир," - деб ёзади
Элизабет О,Коннор. Биз ўзимизга етказилган озор аллалаймиз, ўз ҳатти-ҳаракатларимизни
таҳлил қилиш учун бир дунё вақтимизни сарфлаймиз, оилавий душманликни
абадийлаштирамиз, ўзимизни жазолаймиз ва бошқаларни жазолаймиз. Биз мазкур
ғайритабиий ҳаракатни четлаб ўтиш учун қўлимиздан келган ҳамма ишни қиламиз.
Англиядаги Батни бориб кўриб, мен одамнинг етказилган жабрга табиий реакциясини
кўрдим. У ерда Рим харобаларини ковлаётган археологлар лотинча ёзилган ва қалай, бронза
лавҳаларга ўйилган турли хил "лаънатлар"ни топишди. Юз йиллар олдин ҳаммомга келган
римликлар бу лавҳаларни ҳаммомларнинг худоларига мурожаат сифатида, бизлар ҳозир бахт
учун фаввораларга танга ташлашимиз каби ташлашган. Бирови худолардан унинг олтита
тангасини ўғирлаган одамни беаёв жазолашга ёрдам беришини сўраган. Бошқаси шундай
ёзган: "Доцимед қўлқопларини йўқотди.У бутга қайси маъбад маъқул бўлса, ўша маъбадда
ўғрининг ақлдан озиб, кўзи кўр бўлиб қолишини сўрайди".
Мен лотин ёзувларига боқиб, уларнинг таржимасини ўқиганимда, бу илтижоларнинг
соғлом фикрлардан йироқ эмаслиги мени ҳайратга солди. Нима учун илоҳий кучлардан шу
ерда, ер юзида адолат ўрнатишда ёрдам сўраш керак эмас? Санолардан кўпчилиги етказилган
зулм учун ўч олишга кўмаклашишини Худодан сўраб, шундай кайфиятни беради. "Раббий, агар сен мени ориқлата олмасанг, унда шундай қилгинки, дўстларим семиздек туюлсин," -
деган ҳазилона ибодатни ёзган эди бир куни Эрма Бомбек. Инсон табиатига нима шу қадар
хос бўлиши мумкин?
Бунинг ўрнига, ҳаммасини тескари ўгириб, Исо ҳайратомуз тарзда бизларга шундай
таълим беради: "Қарздорларимизни биз кечиргандек, Сен ҳам бизнинг қарзларимиздан
кечгин". Исо бизларга такрорлашни ўргатган "Осмондаги отамиз" ибодатининг марказида
ғайритабиий кечириш ҳаракати кўриниб туради. Ҳаммомга келган римликлар ўз худоларидан
инсоний адолатни ўрнатишни сўрашган; Исо эса Худо бизларга берган кечиримни
бизларнинг адолатсиз ҳаракатларни кечиришга тайёрлигимиз билан боғлаган.
Чарльз Уильямс "Осмондаги отамиз" ибодати ҳақида шундай дейди: "Инглиз тилидаги
ҳеч қандай сўз шу жойдаги кичкинагина "кечирганимиздек" сўзидек ўзида катта қўрқув
заҳирасига эга эмас". Бу "кечирганимиздек"ни нима бу қадар қўрқинчли қилмоқда? Исо
Масиҳнинг Отамиз бизни кечиришини, бизлар бошқа одамларни кечиришимиз билан очиқ
боғлагани! Исо Масиҳнинг кейинги хитоби буни янада ёрқинроқ ёритади: "Агар сиз
одамларнинг гуноҳларини кечирмасангизлар, у ҳолда Отангиз ҳам сизларнинг айбларингизни
кечирмайди".
Эр-хотин ёки ишдаги ҳамкорлар муносабатида пайдо бўладиган “иноятсизлик”
доирасига асир бўлиш бир томон, Қодир Худо билан муносабатга тўлиқ тортилиш бошқа
томондир. Аммо “Осмондаги Отамиз” ибодати мазкур икки доирани биргаликда қўшади.
Агар бизнинг ҳамма нарсани улоқтириб ташлашга, доирани бузишга ва унинг қонунларидан
ташқарида ҳаракат қилишга ҳаддимиз сиғса, Худонинг ҳам ҳамма нарсани улоқтириб
ташлашга, доирани бузишга ва унинг қонунларидан ташқарида ҳаракат қилишга ҳадди
сиғади.
Жон Драйден бу ҳақиқатнинг ҳушёр қилувчи таъсири ҳақида ёзган эди. "Менга қарши
бу дунёда яшайдиган бошқа одамлардан кўра кўпроқ ҳақоратномалар ёзилган эди, - дея
ғазабланар ва рақибларига ташланишга тайёрланар эди у, - Мен Нажоткоримизнинг
ибодатини қайтарганимда, бу фикр мени титратар эди; чунки бизлар сўраётган кечиримнинг
шарти – бошқаларни бизларга етказган озорлари учун кечиришдир. Шу туфайли ҳатто мени
жуда ундашганида ҳам бу хатони қилишдан ўзимни тияр эдим”.
Титроқни ҳис қилиб Драйден ҳақ эди. Иноятсизлик қонунига бўйсунадиган дунёда
бизлар бир-биримизни кечиришимизни Исо сўрамоқда, йўқ, талаб қилмоқда!
Бизлар кечиримга шу қадар муҳтожмизки, бу бизнинг диний бурчимиздан устун:
"Шундай қилиб, сен қурбонгоҳга бағишловингни олиб келганингда, ўша жойда
биродарингнинг сенга қарши даъвоси борлиги ёдингга тушса, бағишловингни қурбонгоҳнинг
олдида қолдир ва бориб, олдин биродаринг билан ярашгин, сўнгра келиб бағишловингни
қурбон қилгин”.
Исо ўртоғини кечирмаган қул ҳақидаги масални, хўжайин қийновчиларга ўз
хизматкорини жазолаш учун бериши ҳақидаги саҳна билан боғлайди. "Агар юрагингизда ўз
биродарингизни гуноҳларини кечирмасангиз, Менинг осмондаги Отам ҳам сизларга худди
шундай қилади,” - дейди Исо Масиҳ. Мен бу сўзларнинг Муқаддас Ёзувда бўлмаслигини
жон-дилимдан хоҳлар эдим, бироқ улар у ерда бор. Улар Исо Масиҳнинг Ўзи томонидан
айтилган. Худо бизларга даҳшатли воситачиликни топширди. Бошқаларни кечиришни рад
қилиб, бизлар уларни ва улар билан биргаликда ўзимизни илоҳий кечиримга нолойиқ деб
белгилаймиз. Қандайдир англаб бўлмас тарзда илоҳий кечирим бизларга боғлиқ.
Шекспир буни "Венециялик савдогар" лўнда баён этган: "Сен бошқаларга худди
шундай танга билан тўламасанг, қандай қилиб меҳр-мурувватга умид қилишинг мумкин?"
Тони Камполо баъзан дунёвий олийгоҳларда ўқиётган талабалардан уларга Исо Масиҳ
ҳақида нима маълумлигини сўраб туради. Улар Исонинг сўзларидан бирортасини такрорлай
олишадими? Қарангки, улар бир овоздан шундай дейишади: "Ўз душманларингизни севинг".
(Л.Грэгори Жонс шундай деган: “Ўз душманларини севиш ҳақидаги бу даъват – ҳақ
масиҳийларнинг душманлари бўлишини дадил тан олиш билан ҳайратга солади. Масиҳ
Ўзининг хочга михланиши ва Тирилиши билан гуноҳ ҳамда ёвузлик билан қатъий курашган
бўлса ҳам, гуноҳ ҳамда ёвузликнинг таъсирига сўнгги нуқта қўйилган эмас. Ҳеч бўлмаганда, бизлар ҳануз Песахнинг бу томонида яшашни давом эттирмоқдамиз). Дарҳақиқат, Масиҳнинг
бу таълимоти бошқа таълимотларига кўра ёрқинроқ имонсизларнинг назарига тушади.
Бундай муносабат ғайритабиий, балки у ҳатто ёрқин суиқасдона. Худди Юсуф ўзининг
бетавфиқ акаларини кечирганидек, кечириш қийин, бироқ душманларничи? Сизга қўшни
яшайдиган каллакесарлар тўдасини кечириш осонми? Ироқ аҳолисини? Миллатимизни
заҳарлаётган гиёҳфурушларни-чи?
Бунинг ўрнига кўплаб маънавиятчилар файласуф Эммануил Кантнинг фикрига
қўшиладилар. У юқорида баён этилган ғояга қарши чиқиб: “Агар одам кечирилишга арзиса
кечирилади,”- деган эди. Аммо forgive (кечириш) сўзининг ўзи ўзагида “give” (бериш)га
эгадир. Худди шунингдек, pardon(кечирим, шафқат) “donum”, яъни инъом ўзагига эга.
Иноятга ўхшаб кечирим ҳам арзимас, адолатсиз равишда, бепул инъом қилинишнинг англаб
бўлмас даражадаги қобилиятига эгадир.
Худога бизлардан табиат ўрнатган ҳар қандай инстинктга қарши борадиган
ғайритабиий ҳаракатни талаб қилиш нима керак? Нима кечиримни бу қадар муҳим қиладики, у бизнинг имонимизнинг ўзагига айланади? Мен, кўп кечирилган ва кам кечирган одам
сифатидаги тажрибамга таянган ҳолда, бир қанча сабаблар борлигини тахмин қилишим
мумкин. Биринчи сабаб теологикдир. (Бошқа прагматикроқ сабабларга мен кейинги бобда
тўхталиб ўтаман).
Теологик нуқтаи - назардан, Хушхабарлар Худо нима учун биздан кечиришимизни
талаб этиши ҳақидаги саволга очиқ жавоб бермоқда. Бу айнан Худонинг Ўзига хос эканлиги
туфайли содир бўлади. Исо илк бора: "Ўз душманларингизни севинглар," - деб амр
қилганида, У бунинг мақсадга мувофиқ сабабини кўрсатди: "Шунда сизлар Осмондаги
Отангизнинг фарзандлари бўласизлар. Зеро У қуёшини ёвузлар ва яхшилар устидан бирдек
чиқаради ва ёмғирини ҳақ одамлар ҳамда ноҳақ одамларга
"Ҳар бир киши дўстларини ва оиласини севиши мумкин, - деди Исо Масиҳ. -
Мажусийлар ҳам шундай қилишмайдими?" Отанинг ўғил-қизлари кечирувчи Отага ўхшаш
учун олий қонунга хизмат қилишга даъват этилганлар. Биз Худога ўхшашга, ўзимизда Унинг
барча оила аъзоларини бирлаштирувчи ўхшашлик муҳрига эга бўлишга даъват этилганмиз".
Мазкур: "Ўз душманларингизни севинг" – деган амрга қаршилик қилиб, уни немис
нацистлари таъқиб қилаётганида, Дитрих Бонхеффер ахийри, масиҳийларни бошқалардан
ажратиб турадиган нарса айнан шу: "ғалати, ғайритабиий, номувофиқ" хислат деган хулосага
келди. У ҳатто Гетлер тизимни барбод қилинишига кўмаклашаётганида Исо Масиҳнинг:
“Сизларни хафа қилаётган ва қувғин қилаётганлар учун ибодат қилинглар”, - деган амрига
амал қилди. Бонхеффер шундай ёзган эди:
“Ибодат орқали биз душманимизга яқинлашамиз, унинг томонида турамиз ва Худодан
у учун ўтинамиз. Исо душманларимизни дуо қилсак ва уларга яхшилик қилсак, улар
бизларга бешавқат муносабатда бўлмасликларини ва таъқиб қилмасликларини ваъда
берган эмас. Сўзсиз, улар буни тўхтатишмайди. Бироқ ҳатто бу ҳам бизлар улар учун
ибодат қилаётганимизда бизни яраламаслиги ёки бизнинг ҳиссиётларимизни қамраб
олмаслиги керак... улар ўзлари юва олмайдиган нарсани бизлар улар учун ювамиз”.
Бонхеффер нега душманларини севиш ва таъқибчилари учун ибодат қилишга
интилди? Унда фақат биргина жавоб бор эди: "Худо ўз душманларини яхши кўради. Унинг
муҳаббатининг буюклиги ана шундадир. Бу Исо Масиҳнинг ҳар бир издошига маълумдир".
Агар Худо бизнинг қарзларимизни кечирган экан, бизлар қандай бошқача йўл тутишимиз
мумкинми?
Хаёлимга яна ўртоғини кечирмаган қул ҳақидаги масал келади. Қул ундан бир неча
доллар қарздор бўлган одамдан ғазабланишга тўла ҳақли эди. Рим қонунчилигига кўра, у
ўзидан қарздор бўлган ҳамкорини қаматишга ҳаққи бор эди. Исо Масиҳ қулнинг ўзига
етказилган зарарни муҳокама қилмаяпти. У бу зарарни хўжайин (Худо) ҳаққига тушган зарар
билан солиштирмоқда. Бизларнинг кечиримни ҳаққоний кечинмасига эга бўлишгина, бошқаларни кечиришни бизлар учун имконли қилади.
Менинг бир дўстим (ҳозирда марҳум) бор эди. У бир неча йиллар давомида Уилтон
коллежида ўқитувчи бўлиб ишлаган эди. Бу йиллар мобайнида коллеждаги капеллада бир
неча минг воизликларни эшитган эди. Вақт ўтиши билан уларнинг кўпчилиги ажратиш қийин
бўлган шовқинга айланиб хотирасида хиралашди ва унут бўлди, аммо бир қанчаси ёдида
сақланиб қолди. У асосан илгари Хитойда ҳаворий бўлган Принстон семинарияси
профессори Сэм Моффатнинг ҳикоясини сўзлаб беришни ёқтирар эди. Моффат уитонлик
талабаларга у коммунистлар таъқибидан қандай қочганлиги ҳақида қизиқарли воқеани сўзлаб
берган эди. Улар унинг уйини, бор мол-мулкини қўлга олишган, ҳаворийларнинг бир қанча
қурилиш майдонларини ёқишган ва унинг бир қанча яқин дўстларини ўлдиришган эди.
Моффатнинг оиласи мўъжиза билан ўлимдан қутулиб қолган. Хитойни тарк этаётиб, Моффатнинг қалбини доҳий Маонинг издошларига нисбатан чуқур бағритошлик ҳиссини ҳис
қилди; бу бағритошлик унинг қалбида ўсар эди. Моффат Уинтон талабаларига ахийри имони
инқирозга учраши ҳолатига дуч келганини айтиб берди. “Мен тушундим, - деди Моффат, -
агар менинг қалбимда коммунистларга кечирим бўлмаса, демак мен ҳеч қандай Хушхабарни
элтаётган эмасман".
Иноят Хушхабари кечирим билан бошланади ва кечирим билан якунланади. Одамлар:
"О, Иноят!" сарлавҳали қўшиқлар ёзишади, чунки иноят авлодларни банди этган кишанларни
уза оладиган борлиқдаги ягона кучдир. Фақат иноятгина иноятсизликни эритиши мумкин.
Дам олиш кунларидан бирида мен ёзувчи ва руҳшунос М.Скотт Пек ўнта яҳудий, ўнта
масиҳий ва ўнта мусулмон иштирокида ўтказаётган гуруҳий психотерапия сеансида
қатнашдим. Скотт мазкур дам олиш кунлари қандайдир янги жамоа тузишига ёки ҳеч
бўлмаганда, кичик масштабда ярашиш уруғини экишига умид қилган эди. Аммо бу содир
бўлмади. Мазкур ўқимишли, ҳаёт тажрибасига эга одамлар доирасида иш охири қарийб
муштлашувгача бориб етди. Яҳудийлар ўзларига масиҳийлар томонидан етказилган жабр-ситам ҳақида сўзлашди. Мусурмонлар яҳудийлардан чеккан даҳшатли жабр ситамлари
ҳақида сўзладилар. Биз масиҳийлар эса ўз муаммоларимизни гапиришга уриндик. Бироқ бу
муаммолар яҳудийларнинг оммавий қирғин қилиниши ва фаластинлик қочоқларнинг аянчли
аҳволлари қаршисида хира соядек туюлар эди. Шу боисдан, вақтнинг кўп қисмида бизлар бир
четда ўтириб, тарихда содир бўлган адолатсизликни хотирлаётган иккала гуруҳ вакилларига
қулоқ солдик.
Бир ажойиб лаҳзада, бошиданоқ араблар билан ярашишга интилган, фикрларини аниқ
баён қила олган бир аёл масиҳийларга ўгирилиб, шундай деди: "Мен ишонаманки, биз
яҳудийлар масиҳийлардан кечирим борасида кўп нарсани ўрганишимиз мумкин. Мен бу
боши берк кўчадан чиқишнинг бошқа йўлини кўрмаяпман. Гарчи бу адолатсизлик туюлсада –
кечириш адолатсизликдир! Мен ўзимни кечирим ва адолат ўртасидаги тузоққа тушгандек ҳис
қилаяпман".
Нацизмнинг даҳшатларини ўз бошидан кечирган немис Хельмут Тиликенинг қуйидаги
сўзларини кўриб қолганимда, мен хаёлан мана шу ўтган дам олиш кунларига қайтдим:
"Кечирим умуман осон иш эмас... Бизлар деймиз: “Жуда яхши, агар кимдир ўзини
айбдор ҳис қилса ва мендан кечирим сўраса, мен уни кечираман, мен унга ён бераман”.
Бизлар кечиримдан ўзаро алмашиниш қонунини яратамиз. Бу эса ҳеч қачон кор
қилмайди, чунки бизлар ўзимизга деймиз: "У биринчи қадамни ташлаши керак".
Сўнгра эса бошқа одам кўзи билан ишора қилдими ёхуд хатидаги сатрлар орасида
ўзининг айбдор ҳис қилаётганини билдирадиган ишоралар борми дея қирғий каби
кузатамиз. Мен ҳамиша кечиришга тайёрман... бироқ мен ҳеч қачон кечирмайман. Мен
бундан жуда узоқдаман".
Тилике ягона малҳам - Худо унинг гуноҳларини кечирганлигини ва унга яна бир
имконият берганлиги - қарздан кечмаган қул ҳақидаги ўгитни англаш деган хулосага келди.
Иноятсизлик доирасини узиш, ташаббусни ўзига олиш демакдир. Қўшнисининг биринчи
қадамни ташлашини кутиб ўтирмасдан, бу қаримта ва адолатнинг табиий қонунига зид
бўлсада, Тиликенинг ўзи биринчи қадамни қўйиши керак эди. У буни Хушхабарнинг юрагида
Худонинг ташаббуси ётганлигини, Тилике буни воизлик қилгани, бироқ амалда
қўлламаганини тушунганида амалга ошди.
Исо Масиҳ сўзлаб берган иноят ҳақидаги масалнинг марказида - Ўзи бизларга биринчи
қадамни қўяётган Худо турибди. Ўзининг пул совурувчи ўғлини кутиб олиш учун югураётган, муҳаббатдан ёнаётган ота. Қули тўлай олмайдиган даражада катта қарздан кечувчи подшоҳ.
Ўн бир соат ишлаганларга бир соат ишлаган уддабурронларга тўлаганича ҳақ тўлаган
хўжайин. Чақирилмаган меҳмонлар қолмадими деб йўлга қараш учун чиқаётган базм
уюштирувчи.
Худо ерга келиб, бизлар Унга таклиф қилишимиз мумкин бўлган барча энг ёмон
нарсаларга бўкиб, хочда михланиш орқали ўтиб, гуноҳнинг шафқатсиз қонунини ва у учун
қасосни тебратиб юборди ва бу золим ҳаракатдан одам учун шифобахш восита яратди.
Голгўта адолат ва кечиримдан пайдо бўлган боши берк кўчадан чиқиш йўли бўлди.
Адолатнинг
барча
талабларини
Ўзининг
бегуноҳлигига
қабул
қилиб,
Исо
иноятсизликликнинг занжирларини абадий узди.
Хельмут Тиликега ўхшаб мен ҳам хаёлларимда орқага, кечирим қаршисидаги эшикларни
ёпадиган, "тишга тиш" қонунига олиб борадиган курашга қайтаман. Хўш, нима учун мен
биринчи қадамни ташлашим керак? Ахир менга ёмонлик қилишди-ку. Шундай қилиб, мен
олдинга биринчи қадамни ташламасам, муносабатларда ёриқ пайдо бўлади, сўнгра у
кенгаяверади. Маълум вақтдан сўнг ўша жойда жар пайдо бўлади, уни энди босиб ўтишнинг
иложи йўқдек туюлади. Мен бу учун хафаман, аммо ўзимни камдан-кам ҳолатларда айбдор
деб тан оламан. Аксинча, мен ўзимни оқлайман ва мен ярашиш учун қилган кичкина саъй-ҳаракатларимга ёпишиб оламан. Мен гўёки содир бўлган бўлинишга мен айбдордек, гўёки
ҳимояланишга ҳаракат қилаётгандек, ўз онгимда ҳатти –ҳаракатларимнинг ҳисобини
юритаман. Мен таваккал иноятдан ишончли иноятсизликка югураман.
Кечиримни "бир-бирини етарли даражада севмайдиган одамлар ўртасидаги муҳаббат" деб
таърифлайдиган Генри Ноувен, бу жараён қандай кечишини шундай тасвирлайди:
"Мен тез-тез: "сени кечираман", - дер эдим, бироқ ҳаттоки шу сўзларни айтаётганимда
менинг юрагим ғазабланган ёки қаттиқлашган ҳолда қолар эди. Мен яна бир бора
ахийри мен ҳақ бўлиб чиққанлигим ҳақидаги ҳикояни эшитишни хоҳлар эдим. Мен яна
бир бора кечиримлар ва оқланишларни эшитишни истар эдим. Мен товон сифатида ҳеч
қурса шу қадар олийҳиммат эканлигим ҳақида ўз номимга мақтов эшитиб, яна бир
бора қониқиш ҳосил қилишни истар эдим. Аммо Худо томонидан бериладиган
кечирим ҳеч қандай шарт қўймайди; у ўзига ҳеч нарса талаб қилмайдиган қалбдан
чиқади; ўз манфаатини излаш умуман бўлмаган қалбдан чиқади. Бу менинг кундалик
ҳаётимда одатга айланиб қолиши керак бўлган илоҳий кечиримдир. У мени ичимда
сўзлаётган “кечирим - ақлсиз, носоғлом ва амалий эмас”, дейдиган далилларни босиб
ўтишга чорлайди. У менинг миннатдорчилик ва мақтовга эҳтиёжимни босиб ўтишимга
ундайди. Ниҳоят, у мендан адолатсизлик қилганлари боис хафаликни ҳис қилаётган ва
мен кечиришим керак бўлган одам билан ўзи орасига баъзи шартлар қўйиб, босиқ
ҳолатда қолишни истаётган, яраланган қалбимни босиб ўтишимни талаб қилади”.
Бир куни мен ҳаворий Павлуснинг Римликларга битган мактубининг 12 - бобида
бошқа насиҳатлар орасида яширин бўлган насиҳатни топдим: "Ёвузликдан жирканинглар, яхшиликка ёпишинглар, уйғунликда яшанглар, ўзингиз ҳақингизда керагидан ортиқ
ўйламанглар...” Рўйхат бу билан якунланмайди. Сўнгра эса мана бу оят пайдо бўлади: "Эй
севганларим, ўзларингиз учун қасос олманглар, аммо Худонинг ғазабига ўрин беринглар.
Чунки ёзилган:
“Қасос Меникидир, Мен ҳақини бераман, - дейди Раббий”.
Ахийри мен тушундимки, соғлом фикр қилганда, кечириш бу имон ҳаракати экан.
Бошқаларни кечириб, мен Худонинг адолатни мендан кўра яхшироқ муҳофаза қилишига
ишончимни намоён қиламан. Кечирар эканман, мен одил ҳукмни амалга ошириш ҳуқуқини
топшираман ва адолатни ундан келиб чиқадиган барча оқибатлари билан бирга Худонинг
ҳукмига топшираман. Мен адолат ва шафқат тенглашиши керак бўлган тарозини Худонинг
қўлига топшираман.
Юсуф акаларини кечириш ҳақидаги қарорга келганида, унинг хафагарчилиги
йўқолмади, бироқ уларнинг судяси бўлиш юки кетди. Мен кечирганимда адолатсизлик
кетмасада, унинг ҳамласи кучсизланади ва мен уни нима қилиш кераклигини биладиган
Худога топшираман. Тўғри, бундай қарор таваккалчиликдон холи эмас. Балки Худо бу одамга
мен хоҳлаган ишни қилмайди. (Масалан пайғамбар Юнус Худодан У Ниневия аҳлига улар
бунга лойиқ бўлганларидан кўра кўпроқ шафқатли бўлганлиги учун нолиган эди).
Мен учун кечирим ҳеч қачон осон иш туюлмаган, менимча у фақат баъзидагина тўла
қониқиш ҳиссини бахш этади. Адолатсизлик етказган оғриқ қолади, яралар аввалгидек
азоблайди. Мен Унга аллақачон топширганман деб ўйлаган нарсаларнинг қолдиғини Унга
бериб, Худога қайта – қайта мурожаат қилишим керак. Мен шундай йўл тутаман, чунки
Хушхабарлар ўзаро боғлиқликни ёритмоқдалар: Агар мен қарздорларимни кечирсам, Худо
менинг қарзларимни кечиради. Мазкур муносабатнинг қарама-қарши томони ҳам худди
шундай ҳақиқатдир. Ахир фақат ўз ҳаётимда илоҳий иноятнинг оқимини ҳис қилибгина, бошқаларга иноят билан жавоб қайтаришга куч топа оламан.
Одамлар ўзаро ярашадиларми ёки йўқми, бу уларнинг Худо билан ярашишлари ёки
ярашмасликларига боғлиқ.
8 - Боб
Нима учун кечириш керак?
Саҳронинг юраги қумтепа,
Аммо, у ерда шифо фаввораси оқар.
Ўз кунларинг зиндонларидан
Озод одамларнинг мақтовин ўрган.
Ҳибсхонада Жеффри Дамер ўлганидан сўнг кечирим ҳақидаги шов-шувли баҳсларда
менинг ҳам иштирок этишимга тўғри келган эди. Маньяк қотил Дамер ўн етти нафар ёш
одамларни зўрлаб, сўнгра уларнинг гўштларини еб ўлдирган; қурбонларининг таналарини
қолган қисмларини музлатгичда сақлаган. Зобитлар Дамернинг уйидан қочиб чиқишга
ҳаракат қилган яланғоч ва қонга беланган Вьетнамлик ўсмирнинг ёрдам сўраб
қичқиришларига эътибор бермаганлари маълум бўлганида, Милуоки штати полициясининг
бутун идорасини унинг ҳибсга олиниши ағдар-тўнтар қилиб юборди. Бу бола ҳам Дамернинг
қурбонига айланди. Унинг мурдаси уйдаги бошқа ўнта жасад билан бирга топилди.
1994 йилнинг ноябр ойида Дамернинг ўзи ҳам камерадоши томонидан полювгичнинг
дастаси билан уриб ўлдирилди. Ўша кунларда телевизорда Дамернинг қурбонларининг
мотамда бўлган қариндошлари билан мулоқотлар кўрсатилди. Уларнинг кўпчилиги фақатгина
унинг ҳаёти эрта узилганидан афсусланишларини айтдилар. Уни азобланишга мажбур қилиш
керак эди, яшаб, қилган ваҳшийликлари ҳақида ўйлашга зўрлаш керак эди.
Телекомпаниялардан бири Дамернинг ўлимидан бир неча ҳафта олдин олинган
кўрсатувни эфирга узатди. Ундан интервью олган журналист, ундан қандай қилиб у
қилганликда айбланаётган бундай жиноятларни амалга оширгани ҳақида сўраган. Дамер ўша
пайтларда Худога ишонмаганлигини ва ўзини ҳеч кимнинг олдида жавобгар деб
ҳисобламаганлигини айтган. У камроқ золимликларни тажрибада қўллаб кичик жиноятлардан
бошлаган ва олға кетаверган. Уни ҳеч нима тўхтатмаган.
Сўнгра Дамер ўзининг яқингинада имонга келганини айтади. У қамоқхонада сувга
чўмган ва бор вақтини уни Масиҳга хизмат қилиш, маҳаллий жамоати таъминлаб турган
диний китобларни ўқиш билан ўтказган. Шу вақтда суратга олиш камераси қамоқхона
руҳонийсига қаратилиб, у Дамернинг ҳақиқатдан ҳам тавба қилганини ва эндиликда унинг
энг собит имонлиларидан бири эканини айтди.
Менинг кичкина гуруҳимга Дамернинг ўлими кунидаги янгиликлар дастурини кўрган
ва Дамернинг қамоқхонадан берган интервьюсини кўрганларга бўлиниш хавфи таҳдид солган
эди. Биринчи гуруҳнинг назарида у махлуқ эди ва унинг қамоқхона деворлари ичида имонга
келгани ҳақидаги ҳар бир гапни улар улоқтириб ташлар эдилар. Қариндошларнинг азобланган
чеҳралари чуқур таассурот қолдирган эди. Бир киши ошкора шундай деди: "Бундай даҳшатли
жиноятларни кечириш мумкин эмас. У энди ҳеч қачон поклана олмайди".
Дамернинг интервьюсини кўрган кишилар эса бу қадар ишончи омил эмас эдилар.
Улар Дамернинг жиноятлари ҳеч қандай шубҳасиз жирканч эканлигига қўшилар эдилар.
Аммо у тавба қилган ва ҳатто итоаткор бўлиб қолган кўринар эди. Баҳс шундай саволга
келиб тақалди: "Бирор-бир одамни кечиримдан маҳрум қилиш мумкинми?" бу оқшом ҳеч ким
тўла қониққанлик ҳисси билан кетмади, чунки улар бу саволга жавобни билар эдилар.
Кечирим кимнингдир: "Мен айбдорман", - деб тан олишига асосланиб, маънавий ярашишга
кўнмайдиган барча одамларни ғазаблантиради. Агар мен ўзимни ранжитилган деб ҳис
қилсам, мени хафа қилган одамни кечирмаслик учун юзлаб сабабларни ўйлаб топишим
мумкин. Унга сабоқ бўлиши лозим. Мен масъулиятсиз хулқ-атворни рағбатлантирмайман.
Маълум муддат мен уни беҳаловат бўлишга мажбур қиламан. Бу унинг фойдасига хизмат
қилади. У ҳатти-ҳаракатларнинг оқибати борлигини тушуниши керак. Мен хафа қилинган
томонман, биринчи қадамни қўйиш менинг ишим эмас. У ҳатто айбдорлигини ҳис
қилмаётганида мен қандай қилиб уни кечиришим мумкин? Мен қаршилик қилишни бас
қилишга мажбур қиладиган бирор нарса содир бўлмагунича ўз далилларимни тарозига
тортавераман. Мен бошқа одамни кечириш даражасида юмшаганимда, бу енгилишга, қатъий
мантиқдан кўз ёши тўкар даражадаги ҳиссиётга сакрашга ўхшайди.
Ўзи нима учун мен бундай ён беряпман? Мени масиҳий сифатида бошқарадиган бир
сабабни мен аллақачон айтиб ўтдим: Отаси кечирадиган бола сифатида менга ҳам
кечиришимни амр беришмоқда. Бироқ масиҳийларда кечирим соҳасида якка ҳокимлик йўқ.
Нима учун бизлардан баъзиларимиз: масиҳиймизми ёки имонсизми бу ғайритабиий
ҳаракатни қиламиз? Мен бу соҳада камида учта прагматик сабабни келтиришим мумкин ва
кечиримни келтириб чиқарадиган сабаблар ҳақида нақадар кўп ўйласам, унда шу қадар кўп
“қатъий” бўлмасада, асосли мантиқни кўраман.
Биринчидан, кечирим “иноятсизлик” занжирини узиб, ўз-ўзидан айб ва азобнинг
халқасини узиши мумкин. Янги Аҳддаги кечирим сўзини билдиришда ишлатилган кўплаб
юнонча сўзлар: "халос қилиш", "қўйиб юбориш", "озод қилиш" маъноларини англатади.
Мен кечирим адолатсиз деб эҳтимол қилишим мумкин. Ҳиндуизм ўзининг карма
таълимоти бўйича адолатнинг қониқарлироқ маъносини таклиф этади. Ҳиндуизм дини билан
билан шуғулланадиган олимлар математик аниқлик билан одам устидан адолат қанча вақтда
амалга оширилишини ҳисоблаб чиқишган. Менинг ҳозирги ва келгуси ҳаётимда қилинган
хатоларни мўътадиллаштириш мақсадида қасос олиш учун 6800000 марта қайтадан
жонланиш талаб қилинар экан.
Карманинг қандай ишлаши ҳақида оилавий ҳаёт озроқ тасаввур беради. Иккита қайсар
одам бирга яшашади, бир-бирларининг асабига тегишади ва ҳиссий арқонни тортиш билан
жанжални абадийлаштиришади.
- Сен ўз онангнинг туғилган кунини унутишинггга ишонмайман, - дейди бирови.
-Тўхта, ахир календардаги саналарни сен кузатиб бормайсанми?
-Ҳамма айбни менга ағдаришга уринма, бу сенинг онанг!
-Ха, лекин мен ўтган ҳафтада сендан бу ҳақда эслатишингни сўраган эдим. Нимага шундай
қилмадинг?
-Сен ақлдан озибсан, ахир бу сенинг туққан онанг-ку! Ахир сен ўз онангнинг туғилган
кунини эслаб қолишга қодирсан-ку ?
-Нима учун мен эслаб қолишим керак? Менга эслатиб туриш сенинг вазифанг!
Бу бемаъни суҳбат шериклардан бири: "Тўхта! Мен занжирни узаман," - демагунича
узоқ ва ҳатто 6800000 доира айланиши мумкин. Буни амалга оширишнинг ягона имконияти
бу кечиримдир: "Мен айбдорман. Сен мени кечирасанми?"
“Норизолик” сўзи – агар бу доира узилмаса содир бўладиган ҳолатни билдиради.
Инглиз тилида бу сўзнинг асл маъноси: "янгидан ҳис этиш"ни билдиради. Норизолик
ўтмишга ёпишади, эндигина ҳосил бўлаётган чандиқларни шилиб ўтмишни қайта-қайта
бошидан кечирадики, яра ҳеч қачон битмайди. Бундай негиз шубҳасизки, ердаги биринчи
жуфт билан бирга пайдо бўлган.
"Ораларида содир бўлган барча майда жанжалларнинг фикр-ўйи Одам Ато ва Момо
Ҳавога бор тўққиз юз йил ҳаётлари мобайнида ҳаловат бермагандир, - деб ёзади Мартин
Лютер. - Ҳойнаҳой Момо Ҳаво: "Сен мевадан единг!" - дегандир. Одам Ато эса эҳтимол:
"Уни менга сен бердинг!" - деб жавоб бергандир.
Нобел мукофоти совриндорлари ёзган романлар бу андозанинг ҳозир қандай фаолият
юритиши ҳақида тасаввур беради. Габриэль Гарсиа Маркес ўзининг "Ўлат давридаги
муҳаббат" романида бир бўлак совун туфайли барбод бўлган никоҳ ҳақида баён этади. Уйни
тозаликда тутиш билан биргаликда сочиқлар, ҳожатхона қоғози ва ҳаммом учун совун сотиб
олиш хотиннинг мажбуриятларига кирар эди. Бир куни аёл янги совун бўлаги қўйишни
ёддан чиқаради. Унинг эътиборсизлигини эри бўрттириб изоҳлайди (Мен деярли бир
ҳафтадан буён совунсиз ювиняпман), аёл эса буни асло тан олгиси келмайди. У аёл
ҳақиқатдан ҳам янги совун бўлаги қўйишни унутгани маълум бўлган бўлсада, унинг
мағрурлиги отга минган эди ва у паст кетмайди. Кейинги етти йил мобайнида улар бошқа-бошқа хоналарда ётиб туришади ва овқатланиш чоғида ҳам бир-бирлари билан
гаплашишмайди.
“Ҳаттоки бешавқат қарилик бошланганида ҳам, - деб ёзади Маркес, - улар ўз
хафагарчиликларини аллалар эдилар, ахир қарийб битган яралар гўёки улар кеча содир
этилгандек яна қонай бошлаши мумкин эди”. Ахир, бир бўлак совун қандай қилиб никоҳни
бузиши мумкин? Бундай бўлишининг сабаби, шериклардан бирортасининг: "Тўхта. Бундай
давом этиши мумкин эмас. Айб менда. Кечиргин мени!" - дейишни истамаслигидир.
Франсуа Мориака "Илонлар ўрами" асарида бир қария билан содир бўлган худди
шундай воқеани ҳикоя қилади. Бу қария ўз никоҳининг сўнгги ўн йилларида, ўн йилларида
турмуш ўртоғидан алоҳида, унинг хонасидан пастки қаватдаги йўлакда ётади. Ёриқ ўттиз йил
олдин, хотинининг фикрича, эр беш ёшли қизчасининг бетоблигидан етарлича
қайғурмаганлигида пайдо бўлган. Энди на эр, на хотин ярашиш учун биринчи қадамни
қўйишни исташмас эди. Ҳар тунда эр хотинининг ўзи унинг олдига келишини кутади, бироқ
аёл ҳеч қачон келмайди. Бири ҳам, бошқаси ҳам узоқ йиллар аввал пайдо бўлган халқани
бузмайди. Бири ҳам, бошқаси ҳам кечирмайди.
Мэри Кэрр "Ёлғончилар клуби" китобида, ҳақиқатдан бузилган оилавий муносабатлар
ҳақидаги хотираларида ўзининг Техаслик тоғаси ҳақида ҳикоя қилади. У ўзининг хотини
билан ажрашмаган, аммо жанжаллашганларидан сўнг қирқ йил давомида у билан
суҳбатлашмаган. Жанжалнинг сабаби шакарга унинг қанча пули кетаётгани эди. Бир куни у
аррани олиб, уйни тенг иккига бўлиб арралабди. У арраланган жойларни тахта билан
қоплабди ва уйнинг ўзига тегишли қисмини ўша ер майдонидаги кичиккина қарағайзорнинг
ортига ўтказиб ўрнатибди. Шундай қилиб, иккаловлари ҳам, эр ва хотин ҳаётларининг
қолган кунларини бир-биридан алоҳида жойлашган уйларда ўтказишибди.
Кечирим вазиятдан чиқиш йўлини таклиф этади. У айбдорлик ва адолатга доир ҳамма
саволларни кўтармайди. Кўпинча у бундай саволларни четлаб ўтади, бироқ у одамлар
ўртасидаги муносабатларни янги куч билан давом этишига имкон беради. "Айнан шу билан, -
дейди Солженицин, - бизлар бошқа жонзотлардан фарқ қиламиз. Бизларнинг фикрлаш
қобилиятимиз эмас, балки тавба қилиш ва кечириш қобилиятимиз бизларни уларга ўхшамас
қилади. Фақат инсонларгина табиатнинг бешавқат қонунини енгадиган мазкур энг
ғайритабиий ҳаракатни қилиши мумкин".
Агар биз табиатимизни енгмасак, бизлар ўзимиз кечира олмайдиган одамлар билан
боғлиқ ҳолда қоламиз. Улар бизни қаттиқ ушлаб туради. Мазкур негиз бир тараф тўлиқ
бегуноҳ бўлиб, иккинчи томон айбдор бўлганида ҳам ҳақиқатдир, чунки азият чеккан тараф
ярани, у ёки бу томон ярадан қутулиш йўлини топмагунларича ўзида олиб юради. Кечирим
ягона йўлдир. Оскар Хихуэлос "Мистер Ивеснинг милод куни" деб номланган романида, ўғлини ўлдирган Лотин Америкалик жиноятчини токи кечирмагунича қайғу бўғадиган одам
ҳақида ёзган. Гарчи Ивеснинг ўзи ҳеч қандай ёмон иш қилган бўлмасада, қотил уни бир неча
ўн йиллар мобайнида ҳиссий зиндонда ушлаб туради.
Баъзан мен ўз тасаввуримга эрк бериб, кечирими йўқ дунёни кўз олдимга келтираман.
Агар ҳар битта бола ота-онасидан ранжиганини ўзида олиб юрса ва ҳар битта оилада ўзаро
душманлик авлоддан-авлодга ўтаверса нима бўлар эди? Мен бир оила: Дейзи, Маргарет ва
Майкл ҳақида, уларнинг ҳаммаларини заҳарлаган “иноятсизлик” вируси ҳақида ҳикоя қилиб
берган эдим. Мен бу оиланинг ҳар бир аъзосини танийман ва ҳурмат киламан, шунингдек, уларнинг барчаси билан мулоқот қилишдан қувонаман. Аммо уларнинг барида бир хил
генетик код бўлишидан қатъий-назар, бугун уларнинг ҳаммалари бир хонада ҳамжиҳатликда
ўтира олмайдилар. Уларнинг барчалари менга ўзларининг бегуноҳликларини ёқлашим учун
мурожаат қилишган эди, бироқ айбсизлар ҳам “иноятсиз”лигининг оқибатларидан азият
чекишади. "Мен тирик эканман сени кўришни асло истамайман!" - деб қичқирган эди
Маргарет ўз ўғлига. Аёл ўз истагига эришди, энди эса ҳар куни бундан қийналиб яшайди.
Мен унинг кўзлари атрофидаги ажинларда оғриқни кўраман, ҳар дафъа "Майкл" исмини
тилга олганимда унинг чаккалари таранглашишини кўраман.
Тасаввуримга янада эрк бериб, собиқ колонияларнинг ўтмишда устиларида бўлган
империяларга ҳис қиладиган ҳасадини кўз олдимга келтираман. Ҳар бир ирқ бошқа
ирқлардан нафратланади. Гўёки тарихдаги барча хафагарчиликлар миллат, ирқ ва қабилага
боғлиқ бўлмаган ҳолда содир бўладигандек, ҳар бир қабила ўзининг душманларини йўқ
қилишга интилади. Мен ана шундай саҳналарни тасаввур қилганимда эзиламан, чунки бу
ҳозир юзага келаётган вазиятга жуда ўхшайди. Худди яҳудий файласуфи Ханни Арендт
айтганидек, “тарихни қайтиб келишининг олдини олишнинг ягона йўли бу – кечиришдир. Акс
ҳолда биз “ортга қайтмаслик” қопқонига тушиб қоламиз”.
Мен учун кечирмаслик - ўзгаришга ҳеч қандай имкониятсиз, ўзини ўтмишга қамаб
қўйиш демакдир. Шу боис, мен вазиятни назорат қилишни ўзгага – душманимга топшираман
ва мени хафа қилганлари натижасидаги азобларга ўзимни маҳкум қиламан. Бир куни бир
раввин - муҳожир ажойиб сўз айтганини эшитган эдим: "Америкага кўчиб келишимдан аввал, мен Адольф Гитлерни кечиришим керак эди, - деган эди у. -Мен янги юртимга Гитлерни ўз
қалбимда олиб келишни истамас эдим".
Бизлар фақатгина маънавиятнинг энг баланд қонунига эргашиш учунгина
кечирмаймиз; бизлар буни ўзимиз учун қиламиз. Худди Люис Смедес айтганидек: "Кечирим
шифо олиб келадиган биринчи ва кўпинча ягона одам - кечирган одамнинг ўзидир...
Бизлар чин қалбдан кечирганимизда, тутқунни озодликка чиқариб юборамиз ва сўнгра
озодликка қўйиб юборилган ўша тутқун ўзимиз эканлигимизни англаймиз".
Юрагида акаларига нисбатан арзигулик хафагарчилик тўлиб-тошган Муқаддас
Ёзувдаги Юсуфда кечирим кўз ёшлари ва фарёд шаклида ёриб чиқди. Бу кўз ёшлар, гўдакнинг кўз ёшлари каби озодлик хабарчилари эди ва уларнинг шарофати билан Юсуф
ахийри ўз озодлигини қўлга киритди. У ўзининг ўғлини Манассия деб атади, "чунки, - деган
эди у, - Худо менинг барча азобларимни ва отамнинг хонадонини унуттириб юборди."
Кечиримдан кўра қийин бериладиган нарса бу унинг ўрнидаги ҳолатдир.
Кечиримнинг бошқа улуғвор кучи шундан иборатки, у ёвуз ният қилган кишини айбдорлик
чангалидан қутқаради.
Айбдорлик ҳатто онгдан чиқариб юборилган вақтда ҳам ўзининг ҳалокатли ишини
амалга оширар экан.1993 йилда ку-клукс-клан аъзоси бўлмиш Генри Александр исмли киши
хотинига қуйидаги нарсага иқрор бўлди.1957 йилда у кланнинг бир қанча аъзолари билан
бирга юк ташиш машинасининг қора танли ҳайдовчисини машина кабинасидан тортиб
тушириб, тез оқар дарё устидаги кимсасиз кўприкка олиб боришган ва уни ўлим юзи
қаршисида қичқираётган ҳолида пастга улоқтирган эдилар. Александр 1976 йилда суд
қаршисида ҳозир бўлди (ишни суд жараёнига етказишгача қарийб йигирма йил ўтди). Ўшанда
у айбсиз деб топилди ва оқ танли судялар томонидан оқланди. У ўттиз олти йил мобайнида у
ўзининг бегуноҳлигини таъкидлаб келди. Фақат 1993 йилда у хотинига ҳақиқатни айтди:
"Мен ҳатто Худо томонидан менга нима тайёрлаб қўйилганини билмайман. Мен ҳатто ўзим
учун қандай ибодат қилишни билмайман". Бир неча кундан сўнг у оламдан ўтди.
Александрнинг хотини қора танли ҳайдовчининг бевасига кечирим хати ёзди. Бу хат
сўнгра "Нью-Йорк Таймс"да чоп этилди. "Генри бутун ҳаёти мобайнида ёлғоннинг муҳитида
яшади ва мени ҳам шундай яшашга мажбур этди," - деб ёзган эди аёл. Ўтган йиллар давомида
аёл эрининг айбсизлигига ишониб яшаган эди. У ҳаётининг охирги кунларигача бирор бир
ҳаракат билан тавба қилганини кўрсатмади, кейин эса омма олдида кечиримга эришишга
ҳаракат қилишга кеч бўлган эди. Шунингдек, у гуноҳининг даҳшатли сирини ўзи билан
қабрига олиб кета олмади. Ўттиз олти йил давомида ўз айбини қатъий рад этиб келган
бўлсада, барибир, кечиримгина бахш эта оладиган озодликка муҳтож эди.
Ку-клукс-кланнинг яна бир аъзоси бўлмиш, Небраска штати, Линкольн шаҳридаги
Улкан Аждарҳо Лэрри Треппе ҳақида 1992 йилда барча газеталарда ёзишди. Ўшанда у
ўзининг нацистлик байроқларини йиртиб ва кўп сонли нацистлар адабиётини ташлаб юбориб, ўз нафратидан воз кечган эди. Кэтрин Веттерсен ўзининг "Қиличсиз" китобида Трепп бир
яҳудий ҳамду-саночининг ва унинг оиласининг кечирувчи муҳаббати қаршисида таслим
бўлганини ёдга олади. Трепп уларга бурни узун одамлар ҳақорат қилинган, яҳудийларнинг
оммавий қирилиши инкор этилган ҳақоратомуз варақалар жўнатса ҳам, уларнинг уйларига
қўнғироқ қилиб, ўлдириши ҳақида таҳдид қилса ҳам, уларнинг синагогасига портловчи
модда қўйишни режалаштирган бўлсада, ҳамду-саночининг оиласи буларга раҳмдиллилик ва
очиқлик билан жавоб қайтарар эди. Болалигидан қандли диабет билан оғриган Трепп
ногиронлар аравачасига михланиб қолган эди ва кўриш қобилиятидан жуда тез маҳрум
бўлаётган эди. Ҳамду – саночининг оиласи Треппни парваришлаш учун уни уйларига таклиф
этди. "Улар менга севги кўрсатдилар ва мен бунга жавобан севгидан бошқа ҳеч нима билан
жавоб қайтара олмас эдим," - деди кейинчалик Трепп. У ҳаётининг сўнгги ойларини
яҳудийлар гуруҳларидан, Рангли аҳолининг ривожланишига ҳисса қўшиш миллий
уюшмасидан ва олдин ўзи нафрат кўзи билан қараган одамлардан кечирим сўрашга уриниб
ўтказди.
Бутун дунё томошабинлари сўнгги йилларда "Рад этилганлар" мюзиклида саҳнада
ўйналган кечирим драмасини кузатишди. Мюзикл Виктор Гюгонинг улкан романи асл
нусхаси асосида қўйилган бўлиб, унда француз маҳбуси Жан Вальжаннинг тарихи ҳикоя
қилинади. Кечирим унинг ортидан қадамба қадам юради ва ахийри унинг қалбини
ўзгартиради.
Бор-йўғи нон ўғирлагани учун ўн тўққиз йил сургундаги оғир меҳнатга ҳукм қилинган
Жан Вальжан, аста-секин ашаддий жиноятчига айланади. Ҳеч ким уни муштлашувда енга
олмайди. Ҳеч ким унинг иродасини синдира олмайди. Ниҳоят Вальжан ўзининг озодлигига
эришади. Аммо ўша даврларда жиноятчилар уларни танитадиган белги тақиб юришлари
керак бўлиб, ҳеч қайси уй соҳиби бундай хавфли йўловчига тунаб қолиши учун уйидан жой
бермас эди. У тўрт кун мобайнида ноқулай об-ҳаводан асрайдиган бошпана ахтариб, қишлоқ
кўчаларида юрди ва ахийри, бир меҳрибон руҳоний унга раҳм қилди.
Ўша тунда Жан Вальжан руҳоний ва унинг синглиси уйқуга кетмагунича юмшоққина
кўрпада жимгина ётди. Сўнгра тўшакдан туриб, шкафдан топган оила кумушини ўғирлади-ю, тун қўйнида ғойиб бўлди. Тонг чоғида Вальжанни қўлга олган уч нафар полициячи
руҳонийнинг эшигини тақиллатишди. Улар ўғирланган кумуш билан қочишга ҳаракат қилган
жиноятчини қўлга олишган ва бу аблаҳни қолган умри давомида кундага михлашга тайёр
туришар эди.
Руҳоний уларга жавобан ҳеч ким, айниқса Жан Вальжан кутмаган жавобни берди.
"Эҳ, хайрият-е! - дея қичқирди у Вальжанни кўриб. - Сизни кўраётганимдан
хурсандман. Наҳотки шамдонларни сизга тортиқ қилганимни унутган бўлсангиз? У ерда яна
кумуш бор, улар икки юз франк туради. Сиз уларни олишни унутибсиз".
Жан Вальжаннинг кўзлари ҳайратдан олайиб кетди. Энди у бобойга сўз билан
ифодалаб бўлмайдиган ифода билан қараб турар эди. Руҳоний полициячиларга Вальжаннинг
ўғри эмаслигини тушунтирди: "Кумушни унга ўзим совға қилдим".
Полициячилар кетишгач, руҳоний ҳеч нима дея олмай, титраётган меҳмонига
шамдонларни узатди. "Унутманг, ҳеч қачон унутманг, - дейди руҳоний, - сиз бу пулларни
фақат тўғри одам бўлиш учун сарфлашга менга ваъда бергансиз".
Инсоннинг қасос олиш инстинктини бекор қиладиган руҳонийнинг ҳаракатида
жамланган куч Жан Вальжаннинг бутун ҳаётини ўзгартириб юборди. Кечирим билан, у
қандай бўлса шундайлигича учрашув, айниқса у ҳеч қачон тавба қилмаганлигини ҳисобга
олганда, унинг қалбининг метин қўрғонларини эритиб юборди. У шамдонларни иноятдан
эсдалик сифатида асраб қўйди ва шу лаҳзадан бошлаб, диққатини кулфатга дуч келган
кишиларга кўмак беришга қаратди.
Аслида Гюгонинг романи икки қиррали кечиримнинг масалини намойиш этади. Жавер
исмли, одил ҳукмдан бошқа қонунни тан олмайдиган полициячи йигирма йил мобайнида Жан
Вальжанни шафқатсиз таъқиб қилади. Вальжанни кечирим ўзгартирганида, полициячини
қаримтага очлик ютади. Вальжан Жавернинг ҳаётини сақлаб қолганида, қурбон ўз
таъқибчисига нисбатан иноят кўрсатганида, детектив унинг оқ-қора дунёси барбод
бўлаётганини ҳис қилади. Унинг инстинктига қарама-қарши чиқаётган иноятни қабул
қилишга қодир бўлмасдан ва ўзини кечира олмасдан Жавер ўзини кўприкдан Сена дарёсига
ташлайди.
Вальжан руҳонийдан қабул қилган олижаноб кечирим - айбдор томон ўзгаришига имкон
яратади. Льюис Смедес бу "руҳий жарроҳлик" жараёнини батафсил тасвирлайди:
"Сиз кимнидир кечирганингизда, ёвузликни амалга оширган кишидан ёвузликни
йироқлаштирасиз. Сиз бу одамни у содир этган бемор ҳаракатдан озод қиласиз. Сиз
уни янгитдан яратасиз. Дастлаб унда албатта сизга ёвузлик қилган одамни кўрасиз.
Кейинги лаҳзада сизнинг кўраётган манзарангиз ўзгаради. У сизнинг хотирангизда
бошқача намоён бўлади. Энди сиз у ҳақида сизга ёвузлик қилган одам сифатида эмас, балки сизга муҳтож киши сифатида ўйлай бошлайсиз. Энди сиз унга нисбатан сизни
ундан юз ўгиришга мажбур қиладиган ҳиссиётни эмас, балки сизга тааллуқли киши
сифатидаги ҳиссиётни бошдан кечирасиз. Қачонлардир сиз уни тубан ишларда кучли
сифатида койиган эдингиз, бироқ энди сиз унга ўз эҳтиёжларида заиф киши сифатида
қарайсиз. Сиз ўтмишда ўзингизни азоб-уқубат тортишга мажбур қилган одамни қайта
яратиб, ўтмишингизни ҳам қайтадан яратасиз".
Буларга қўшимча қилган ҳолда Смедес кўплаб эҳтиёт чораларини келтиради: Кечирим
бу шафқат қилиш эмас. У маслаҳат беради: "Сизга ёмонлик қилган одамни кечиришингиз, бироқ барибир бу ёмонлик учун жазоланишини талаб қилишингиз мумкин. Агар сиз кечирим
ҳолатида тура олсангиз, сиз унинг шифоловчи кучига ўзингизнинг ичингизга ҳам, сизга
ёмонлик қилган одамнинг ичига ҳам озодлик берасиз".
Шаҳар марказида яшайдиган дўстларимдан бири, тавба қилмаган одамларни
кечиришнинг маьноси борми, дея сўраб қолди. Бу одам ҳар куни болаларга шавқатсиз
муносабатнинг,
гиёҳванд
моддаларни
истеъмол
қилинишининг,
зўравонлик
ва
фоҳишабозликнинг натижаларини кузатади. "Агар мен бирор нарсанинг аҳмоқона
эканлигини била туриб, ёвузликка мурожаат этмасдан бу аҳмоқона ишни “кечирсам” бу
билан мен нима қилган бўламан? - деб сўрайди у, - Мен аслида ёвузликни қонунлаштириб
бераман, ундан озод қилмайман".
Дўстим ўзи билан ишлайдиган шундай одамларни гапириб бердики, мен унинг:
“Уларнинг баъзилари кечирим чизиғидан нарида,”- деган фикрига қўшиламан. Аммо мен
қилган ёмонлигини тан олмаётган Жан Вальжанни руҳоний кечириши ҳақида ажойиб
саҳнани ҳам унута олмайман. Кечирим ғайритабиий кучга эга, унинг устидан қонун ҳам, одил суд ҳам ҳукмрон эмас. Мен "Рад этилганлар"ни ўқишимдан аввал Гюгонинг замондоши
Александр Дюма томонидан ёзилган "Граф Монте Кристо" романини ўқиб чиқдим. Бу асарда
унга туҳмат қилган тўртта одамдан моҳирона ўч олиш режасини тузаётган одамнинг ҳаёти
ҳикоя қилинади. Дюманинг романи менда адолат ҳиссини уйғотди, Гюгонинг романи эса
иноят ҳиссини уйғотди.
Адолатга яхши, ҳақ ва мутаносиб куч хосдир. Иноятнинг кучи эса бутунлай бошқача: бу дунёга тааллуқли бўлмаган, ўзгартирадиган, ғайритабиий. Лос-Анжелес марказидан
жанубдаги тартибсизликлар вақтида тажовузга учраган юк машинаси ҳайдовчиси Реджинальд
Денни иноятнинг ана шундай кучини намоён этди. Бутун мамлакат вертолётдан олинган
плёнкалар орқали икки киши унинг машинаси ойнасини ғишт билан синдириб, уни
кабинадан тортиб чиқаришганини, сўнгра уни шиша синиқлари ва оёқлари билан унинг юз
суякларини синдирмагунча уришганини кўришди. Суд жараёнида уни азоблаганлар ўзларини
тажовузкорона тутдилар, улар тавба қилмадилар ва ҳеч қандай далилларга бўйсунмадилар.
Бугун дунё телетомошабинларининг кўз ўнгида, юзи ҳамон шишган ва кесилган
бўлган Релджинальд Денни ўз оқловчиларининг норозиликларини рад этиб, иккита
судланувчиларнинг оналарининг олдига бориб, уларни қучоқлади ва уларни кечиришини
айтди. Иккала она ҳам уни бағриларига босишди, улардан бири деди: "Мен сизни яхши
кўраман".
Бу саҳна сал нарида кишанбанд ўтирган судланувчиларга қандай таъсир қилганини
билмайман. Аммо мен биламанки, кечирим ва фақат кечиримгина айбдор томоннинг қалбини
юмшатиши мумкин. Мен шунингдек, агар бирор ишчим ёки хотиним ўз ихтиёрлари билан
менинг олдимга келиб, мен ўз мағрурлигим ва қайсарлигим туфайли тан олишни истамаган
ахмоқона ҳатти – ҳаракатларим учун мени кечирганларида бу менга қандай таъсир қилишини
биламан.
Ҳақ тўланмаган, бепул кечирим - арқонларни узиб юбориши мумкин ва айбнинг
босувчи юки қулайди. Янги Аҳд Бутрусни уч карралик кечирим босқичларидан ўтказаётган, тирилган Исони кўрсатади. Бутрус бутун ҳаёти давомида Худонинг Ўғлидан кечган одам
сифатида уялган юз билан айбдорликни кўтариб юриши керак эмас. О, йўқ! Мана шундай
ўзгарган гуноҳкорларнинг елкаларида Масиҳ ўзининг жамоатини қуради.
Кечирим шармандаликнинг халқасини бузади ва айбдорликнинг чангалини бўшатади. У
уларни ўзига хос бирлик билан боғлайди: кечирувчи уни хафа қилган одамнинг томонига
ўтадиган. Бунинг шарофати билан бизлар ёмон ҳаракат қилган одамдан унчалик фарқ
қилмаслигимизни тушунамиз, ваҳоланки бизлар шундай ўйлашни истаган бўлсак ҳам. "Мен
ўзим ҳақида тўлиқ биладиган одам эмасман. Кечирим мана шуни англаш деганидир," - дейди
Симона Вейл.
Мазкур бобнинг бошланишида, мен Жеффри Дамернинг ҳолатида кечиримни
мунозара қилган кичик гуруҳ одамларини айтиб ўтган эдим. Кўплаб шу каби баҳсларга
ўхшаб, бу мунозара ҳам шахсий фикрлардан, мавҳум ва назариявий фикрлар томонга
йироқлашар эди. Бизлар даҳшатли жиноятлар ҳақида, Босния ҳақида ва фашистлар
томонидан яҳудийларнинг оммавий қирғин қилиниши ҳақида суҳбатлашдик. Қарийб
тасодифан “ажралиш” сўзи сизиб чиқди ва бизни ҳайрон қолдириб Ребекка сўзлай бошлади.
Ребекка ниҳоятда вазмин аёл ва бизнинг бир неча ҳафталик учрашувларимиз
давомида у жами икки-учта сўз айтди холос. Аммо бизлар ўз суҳбатимизда ажралиш
мавзуига тақалганимизда, у ўзининг ҳаётини сўзлаб беришни таклиф қилди. У қариялар уйи
ва шифохоналарнинг мутасаддиси сифатида озроқ танилган чўпонга турмушга чиққан эди.
Аммо эрининг ҳаётини қора томони ҳам борлиги ошкор бўлибди. Унинг севган машғулоти
порнография бўлиб, бошқа шаҳарларга сафарлари вақтида фоҳишаларга қатнаб тураркан.
Баъзида Ребеккадан кечирим сўрар экан, баъзан эса сўрамас экан. Вақт ўтиб, эри Жулианна
исмли аёлга илакишиб, хотинини бутунлай ташлаб кетибди.
Ребекка бизларга чўпоннинг хотини сифатида у учун бундай ҳақорат қилиниш қандай
азобларни олиб келганини гапириб берди. Унинг эрини ҳурмат қиладиган баъзи руҳонийлар
аёлга эрининг жинсий мойилликлари унинг айбидек муносабатда бўлишган экан. Руҳий
тушкунликка тушиб, одамларга ишончини йўқотган бу аёл бошқалар билан мулоқотдан ўзини
четга торта бошлабди. Бироқ у эрини асло хаёлидан чиқариб ташлай ола олмабди, чунки
уларнинг болалари бўлиб, у эрининг фарзандларини кўргани келиш ҳуқуқига оид
масалаларни ҳал қилиш учун у билан мулоқотда бўлиб туришга мажбур бўлган экан.
У токи ўзининг собиқ эрини кечирмагунича, қасд ўсмаси болаларини азоблаши ҳисси
Ребеккада ўсиб борибди. Аёл ойлар давомида ибодат қилибди. Дастлаб унинг ибодатлари
баъзи санолар каби қасд олувчи бўлибди. Аёл Худодан эрининг “қилмишига яраша” жазосини
беришини сўрабди. Ниҳоят, у эрининг нимага муносиб эканлигини ҳал қилиш ҳуқуқини
ўзидан соқит қилиб, Худога топширишни қарор қилибди.
Ребекка тунлардан бирида эрига қўнғироқ қилиб, титраган, ҳаяжонли овоз билан
шундай деди: "Мен билишингни хоҳлайман, менга нимаики қилган бўлсанг ҳаммасини
кечирдим. Мен Жулианнани ҳам кечирдим". Эри эса ўзини бирор аҳмоқона иш қилган деб тан
олишни истамасдан унинг кечирим сўрашига жавобан кулибди. Аммо унинг қаршилигига
қарамасдан, бу суҳбат Ребеккага азобларини ортда қолдиришига ёрдам берибди.
Бир неча йилдан сўнг Ребеккага унинг эрини "ўғирлаган" Жулианна жазаваси тутиб
қўнғироқ қилибди. У эри билан Миннеаполга руҳонийларнинг анжуманига қатнашиш учун
борган экан. Эри меҳмонхонадан кўчага сайр қилиш учун чиқиб кетибди. Орадан бир неча
соат вақт ўтгач, у полициядан эрини фоҳишага тегажоқлик қилгани учун ҳибсга олинганини
эшитибди.
Ребекка билан суҳбатлашар экан Жулианна ҳўнграб йиғлабди. "Мен сенга ҳеч қачон
ишонмаган эдим, - дебди у. - Мен ўзимга-ўзим, сен ҳатто ҳақиқатни айтаётган бўлсанг ҳам бу
эркак бошқа одамга айланган деб уқтирар эдим. Энди эса - мана бу воқеа. Мен учун бу
ниҳоятда уят, азоб ва аччиқ. Бутун дунёда мени тушунадиган ҳеч кимим йўқ. Сўнгра мен сен
бизларни кечирганингни айтган оқшомни эсладим. Мен балки сен менинг ҳозир нималарни
ҳис қилаётганимни тушунарсан деб ўйладим. Мен тушунаман, бу ҳақида сендан сўрашим
оғир, лекин сен билан суҳбатлашгани келсам майлими?"
Ребекка ўша оқшом Жулианнани таклиф этиш учун ўзида куч топа олибди. Улар
меҳмонхонада ўтирибдилар, биргаликда кўз ёши тўкишибди ва хиёнат ҳақида ҳикоялари
билан ўртоқлашишибди, охирида, биргаликда ибодат қилишибди. Эндиликда Жулианна
айнан ўша оқшом масиҳий бўлганлигини таъкидлайди.
Ребекка ўз қиссасини тугатганида хона сукунатга чўмди. У мавҳум кечиримни эмас, балки одамларнинг бирлашишининг англаш қийин бўлган саҳнасини гавдалантирар эди.
Ташлаб кетилган хотин ва унинг эрини ўғирлаган аёл, меҳмонхона полида ёнма-ён тиз чўккан
ҳолда ибодат қилмоқдалар.
"Мен узоқ вақт давомида эримни кечириб аҳмоқлик қилдим деб ҳисоблар эдим, - деди
бизга Ребекка. - Бироқ ўша тунда кечирим қандай ҳосиллар олиб келишини англадим.
Жулианна ҳақ эди. Мен у бошидан кечиришига тўғри келган ҳисларни тушунишга қодир
эдим. Мен ҳам буни бошимдан кечиришимга тўғри келгани туфайли, мен унинг душмани
бўлиш ўрнига, унинг томонига ўтишим мумкин эди. Бизларнинг иккаламизга ҳам бир эркак
хиёнат қилди. Энди унга ўзидаги нафрат ва қасосни, шунингдек у ҳис қилаётган айбдорлик
ҳиссини қандай енгишни тушунтириш менинг вазифам эди.
Люис Смедес "Кечириш санъати" асарида, Муқаддас Ёзув Худони кетма – кет поғоналардан
ўтаётган ҳолда тасвирлайди деб, аниқ пайқаган. У бизлардан кўпчилигимиз кечирганимиз
каби кечиради. Биринчидан, Худо гуноҳ яратган тўсиқни олиб ташлаб, Унга ёмонлик
қилганларда инсонийликлик топади. Иккинчидан, Худо одам билан унинг қилган барча
ишлари учун ҳисоб-китоб қилиш ҳуқуқидан воз кечиб, жазони Ўз танасида олиб кетишни
афзал кўради. Ниҳоят Худо бизларга нисбатан бўлган ҳиссиётларига диққат қилади, бу билан
У бизларга қараганида, Унинг илоҳий тимсоли акс этган, Ўзининг сақлаб олган болаларини
кўрган ҳолда бизларни “ҳукм қилиш” йўлини топади.
Мен Смедеснинг кузатувлари ҳақида ўйлаётганимда, Худо Масиҳда ерга тушгани
шарофати билан пайдо бўлган алоқа туфайли илоҳий кечиримнинг иноятли мўъжизаси содир
бўлгани менинг онгимга келди. Қайсидир йўл билан Худо Ўзи севишни жуда истаган
жонзотлар билан келишувга келиши керак эди, бироқ буни қандай амалга ошириш мумкин?
Худо ўз тажрибасида васвасаларга солиниш, оғир меҳнат қилиш нима эканлигини билмас эди.
У ерда, бизларнинг орамизда яшаб, буларнинг нима эканлигини тушунди. У ўзини бизнинг
ўрнимизга қўйди. Ибронийларга мактуб бу танага бурканиш сирини тушунарли қилади.
"Чунки биз заифликларимизга ҳамдард бўла олмайдиган олийруҳонийга эмас, балки ҳар
нарсада биз каби васвасага солинган, бироқ гуноҳсиз бўлган
Коринфликларга иккинчи мактуб янада олдинга кетади: "...Худо гуноҳни билмаган Масиҳни
биз учун гуноҳга айлантирди”. Буни янада ёрқинроқ ифодалашнинг иложи йўқ. Худо жар
устидан кўприк ташлади. У Ўзини бизнинг ўрнимизга қўйиш учун барча усулларни қўллади.
У шундай қилгани шарофати билан, - дейилади Ибронийларга мактубида, - Исо осмондаги
Отамизга бизнинг ҳаётимизни тақдим қилиши мумкин. У бу ерда бўлган эди, У бизни
тушунади.
Аммо Хушхабарлар матнларидан Худо учун кечириш осон кечмагани кўриниб туради.
У тўлаши керак бўлган нархни ўйлаб Исо: "Агар иложи бўлса, бу коса Мени четлаб ўтсин", -
дея ибодат қилади ва тер Ундан қон томчилари каби томар эди. Бошқа йўл йўқ эди. Ниҳоят
Унинг ўлими олдидаги сўзларидан бири шу эди: "Кечир уларни". Рим аскарларини, дин
пешволарини, зулматда яширинган шогирдларни, сени, мени, ҳаммани: "Ота, кечир уларни, зеро нима қилаётганларини ўзлари билишмайди". Фақат инсонга айланибгина Худонинг Ўғли
ҳақиқатдан ҳам дейиши мумкин эди: "Улар нима қилаётганларини ўзлари билишмайди". Ҳа, У бизларнинг орамизда яшаб бизларни батамом тушуниб етди.
9 - боб
Ҳисоб - китоб
Тун зулмати даҳшатида
итларнинг ҳуриши, ириллаши эшитилар,
ва барча юртлар сукут ичра кутадилар,
Ҳар бирининг нафрати уюм.
Собиқ Югославияда қонли уруш кечаётган пайтларда Симон Визенталнинг мен бир
неча йил олдин ўқиган "Кунгабоқар" китоби қўлимга тушиб қолди. Бу асарда бизнинг
асримизда амалга оширилган энг муваффақиятли “этник тозалаш" тадбири вақтида содир
бўлган воқеа ҳикоя қилинади. Бу воқеа кейинчалик фашистларнинг энг таниқли
таъқибчиларидан бири ва бу соҳадаги жиноятларнинг шафқатсиз фош қилувчиси бўлган
Визентални нима бошқарганини кўп жиҳатдан тушунтириб беради. Китобнинг марказида
кечирим туради ва мен унга кечирим дунё миқёсида, айтайлик, қачонлардир Югославияда
бўлган улкан маънавий даҳшатда қандай роль ўйнашини кўриш учун мурожаат қилдим.
1944 йилда Визентал фашистларнинг қамоқхонасида ёш поляк маҳбуси эди. У фашист
аскарларининг ўз уйи зинапоясида бувисини ўлдиришганига ва онасини кекса яҳудий аёллари
билан лиқ тўла машинага зўрлаб киритишганига иложсиз қараб турди. Умуман олганда, унинг саксон тўққиз нафар қариндошлари фашистлар қўлида ҳаётдан кўз юмишди.
Визенталнинг ўзи ҳам уни илк маротаба ҳибсга олишганида, ўз жонига қасд қилишга
уринган, ҳаракати беҳуда кетган эди.
Бир қуёшли якшанба кунида, госпиталда Визенталнинг ҳибсга олиниш тафсилоти
аниқлаштирилаётганида, унга ҳамшира мурожаат қилди. "Сиз яҳудиймисиз?" - деб сўради у
иккиланиб, сўнгра ўзининг орқасидан юришига ишора қилди. Таҳликали ҳисларга тўла
Визенталь ҳамширанинг ортидан зинапоя орқали тепага кўтарилиб, кейин эса пастга госпитал
даҳлизига тушди. Иккаласи ёлғиз, бинтланган солдат ётган қоронғу, ифлос хонага кириб
бордилар. Ярадорнинг юзи оқ марли билан тўсилган бўлиб, марлида оғзи, бурни ва қулоқлари
учун тешиклар қилинган эди.
Ҳамшира ўз ортидан эшикни ёпиб, ёш маҳбусни бу ғалати одам билан холи қолдириб
кўздан ғойиб бўлди. Ярадор СС зобити бўлиб, у даҳшатли нарсаларни тан олиш учун
Визентални чақиртирган эди.
"Менинг исмим Карл, - деди қаерлардандир бинтлар ва боғламлар ортидан титровчи овоз. -
Мен сизга мен содир қилган даҳшатли жиноятни айтиб беришим керак. Сиз яҳудий
бўлганингиз учун буни сизга айтиб бермоқчиман".
Карл ўз ҳикоясини католиклар оиласида вояга етганлиги ва у Гитлер Югендда йўқотган
ўзининг болалик эътиқодини эслаш билан бошлади. Кейин у кўнгилли равишда СС хизматига
кирибди. Ютуқлари учун тақдирланибди. Яқиндагина эса рус фронтидан оғир жароҳатланиб
қайтган экан.
Карл уч маротаба ўз ҳикоясини батафсил сўзлаб беришга уринди. Визентал гўёки хонадан
чиқиб кетмоқчидек бўлиб, узоқлашди. Ҳар сафар зобит ўзининг докадек оқарган қонсиз
қўллари билан уни ушлаб қолишга ҳаракат қилар эди. У Украинадаги бошидан кечирган
воқеани эшитишини ёлвориб сўрар эди.
Чекинаётган рус қўшини тарк этган Днепропетровск шаҳрида Карлнинг бўлинмаси қўйиб
кетилган бир неча пистирмага дуч келибди. Отишмада ўттиз нафар немис аскари
ўлдирилибди. Эсэсчилар ўч олиш учун уч юз яҳудийни уч қаватли бинога ҳайдаб келиб, қамашибди, бинога бензин сепиб, ёқиб юборишибди. Карл ва унинг аскарлари қутулиб
чиқмоқчи бўлганларни отиб ташлаш учун бинони қуршаб олибдилар.
“Уйдан чиқаётган фарёдлар даҳшатли эди, - деди у бир муддат ўша лаҳзани бошидан
кечириб. - Мен қўлида ёш боласи бўлган эркакни кўриб қолдим. Унинг кийимлари ёнар эди.
Ёнгинасидаги бир аёл, шубҳасиз боланинг онаси турар эди. Эркак бўш қўли билан боланинг
кўзларини беркитиб, сўнгра кўчага сакради. Бир лаҳзалардан сўнг аёл ҳам ўзини ташлади.
Сўнгра бошқа деразалардан бир қанча ёнаётган таналар тушди. Биз уларни ўққа тутдик... Эй, Худойим!"
Бу вақтнинг ичида Симон Визентал немис зобитига гапириб олишига имкон бериб жим
ўтирар эди. Карл бошқа хунрезликларни ҳам сўзлаб беришда давом этди, бироқ қайта-қайта
деразадан тушган қора сочли ва қора кўзли болакайнинг солдатлар милтиғига нишон
бўлганига қайтар эди. "Мен бу ерда ўз айбим билан қоламан, - деди у ва охирида қўшиб
қўйди. -Сиз ҳаётимнинг сўнгги дақиқаларида мен билан биргасиз. Мен сизнинг ким
эканингизни билмайман, лекин сизнинг яҳудий эканлигингизни биламан ва шунинг ўзи
етарли. Мен сизга даҳшатли нарсаларни айтиб берганимни биламан. Узун тунлар ўлимимни
кутиб ётиб, мен қайта ва қайта бирор-бир яҳудий билан суҳбатлашиш ва ундан кечирим
сўраш илинжида эдим. Фақат мен бу ерда яна яҳудийлар бормикин, шуни билмас эдим. Мен
жуда кўп нарса сўраётганимни тушунаман, бироқ сизнинг жавобингизни эшитмай дунёдан
хотиржам кўз юма олмайман".
Йигирма ёшли меъмор, эндиликда маҳбус, Довуднинг сариқ юлдузи билан белгиланган
униққан ҳарбий кийимдаги Симон Визентал, ўз халқининг оғир юки қандай қилиб унинг
елкасини босаётганини ҳис қилди. У дераза орқали қуёш нурлари чулғаган ҳовлига қаради.
Сўнгра тўшакда ётган, кўриш бахтидан маҳрум бўлган бир уюм докага қаради. У ҳид тортиб
келган, ўлаётган тана устидан ўрмалаётган пашшага қаради.
“Ниҳоят мен фикрларимни йиғдим, - деб ёзади Визентал, - ва бир оғиз гапирмай хонадан
чиқиб кетдим”.
“Кунгабоқар" асари кечиримни назария ромларидан чиқариб, тирик ҳикоянинг қоқ
марказига жойлаштиради. Мен бу китобни қайта ўқиб чиқишга аҳд қилдим, чунки Визентал
юз келган оғир вазият, Югославия, Руанда ва Ўрта Шарқ каби жойларда дунёни парчалаётган
маънавий оғир вазиятлар билан кўплаб параллелларга эга эди.
Визентал ёзган китобнинг биринчи ярмида, мен ҳозир қисқача келтирган ҳикоя баён
этилган. Иккинчи ярмида эса Абрахам Хешел, Мартин Марти, Синтия Озик, Габриель
Марсел, Жак Маритен, Герберт Маркузе ва Примо Леви каби ёрқин шахсларнинг бу ҳикояга
муносабатлари ёритилган. Охирида Визентал уларга у тўғри қарор қилганми ёки йўқми сўраб
мурожаат қилган.
Яҳудий кечирмаган СС зобити Карл тез орада вафот этди. Бироқ ўлим лагеридан
америкалик аскарлар қутқариб қолган Симон Визентал яшашда давом этди. Аммо
госпиталдаги содир бўлган саҳна уни арвоҳдек таъқиб қилаверди. Визентал урушдан сўнг
ўша кунни хотирасидан қувиб юбориш умидида зобитнинг Штутгартда яшайдиган онасининг
олдига борди. Аксинча, бу ташриф ўша зобитнинг қиёфасини янада инсонийроқ қилди, чунки
она ўғлининг художўй ёшлигини меҳр билан сўзлаб берди. Визентал ҳар қанча уринсада, барибир зобитнинг қандай жон берганини онасига айта олмади.
Кўп йиллар мобайнида Визентал кўплаб раввинлар ва руҳонийлардан бу борада у қандай
йўл тутиш керак бўлганини сўраб юрди. Ниҳоят уруш тугаганига деярли йигирма йил бўлгач, у мазкур ҳикояни ёзиб, ўзи билган барча маънавий пок онгларга: яҳудий ва яҳудий
бўлмаганларга, протестантларга, католикларга ва ҳеч қандай динга эътиқод қилмайдиган
кишиларга юборди. У улардан: "Агар сиз менинг ўрнимда бўлсангиз қандай йўл
тутардингиз?" - деб сўради.
Унга жавоб қайтарган ўттиз икки эркак ва аёлдан фақат олтитасигина Визентал немисни
кечирмай хато қилганини ёзишибди. Иккита масиҳий Визенталнинг узоқ вақт қийналишни
ҳис қилиши - фақат кечириш билангина қондириш мумкин бўлган виждон азоби эканини
айтишган. Улардан бири, Француз исёни ҳаракатида иштирок этган қора танли одам шундай
деб ёзади: "Мен нима учун бу одамни кечиришни рад қилганингизни тушунаман. Бу
тўлиқлигича Муқаддас Ёзувнинг руҳига, Аҳднинг руҳига тўғри келади. Бироқ Исо Масиҳ
берган, Хушхабарларда баён этилган Янги Аҳд бор. Мен ўйлайманки, ҳақиқий масиҳий
сифатида сиз уни кечиришингиз лозим эди".
Бир қанча кишилар қуруқ гаплар билан баҳона қилишган, аммо жавоб берганларнинг
кўпчилиги Симон Визентал тўғри иш қилган деган фикрга қўшилганлар.
"Бошқаларга қилинган ёвузликни кечиришга унинг қандай маънавий ва қонуний ҳуқуқи бор
эди?” - сўрашар эди улар. Улардан бири шоир Драйдэннинг сатрларини келтирган эди:
"Кечириш – хафа қилинганга тегишлидир".
Бир неча яҳудийлар фашистлар содир этган жиноятларнинг сони ҳар қандай кечириш
имконияти чегарасидан чиққанини ёзишган. Америкалик ёзувчи ва профессор Герберг Голд
шундай ёзган: "Бу даҳшатнинг айби ўша даврда яшаган немисларнинг гарданида шунчалик
оғир юк бўлиб ётибдики, уни ҳеч бир кишининг шахсий ҳаракати оқлаши мумкин эмас". Яна
бошқаси айтган: "Мен кечиришим учун олдин азобланган ва ваҳшийларча ўлдирилган
миллионлаб бегуноҳ кишилар ҳаётга қайтарилишлари лозим". Бир қанча романлар муаллифи
Синтия Озек оташин жавоб берди: "Эсэсчиларни тобутсиз кўмиш керак. Уларнинг бари
жаҳаннамга равона бўлишсин". Яна бир масиҳий иқрор бўлган: "Мен ўша аблаҳни тўшагида
бўғиб ўлдирар эдим".
Мактубларнинг бир қанча муаллифлари ўзи "кечирим" тушунча сифатида нимани
англатиши ҳақида саволга берилишган. Бир профессор аёл кечиримни лаззатли ҳис олиб
келадиган ҳаракат деб белгилаб, уни севишганлар ўзаро жанжаллашганларидан сўнг
биргаликда тўшакка ётишларидан олдин ҳис қиладиган нарсага қиёслаган. “У учун Холокост
ва геноцид дунёсида ўрин йўқ, - деган у. - Кечиринг ва буларнинг ҳаммаси ўз-ўзича
қайтарилади".
Мен "Кунгабоқар"ни бундан ўн йил муқаддам ўқиганимда, мен барча жавоблардаги
якдилликдан қаттиқ таъсирланган эдим. Масиҳий илоҳшуносларидан мен улар кўпроқ
шафқат ҳақида гапиришларини кутган эдим. Лекин Визенталнинг саволларига қайтарилган
ифодали жавобларни такрор ўқир эканман, мени кечирмасликнинг даҳшатли, шаффоф
мантиғи ҳайратлантирди. Сўз билан ифодалаш қийин бўлган ваҳшийликлар содир бўлаётган
дунёда, кечирим, албатта ноўрин, адолатсиз, мантиқсиз бўлиб туюлади. Тўғри, алоҳида
шахслар ёки оилалар кечиришни ўрганишлари лозим, аммо нацистлар Германияси содир
этган қилмишларга ўхшаш ишлар ҳақида гап кетганида нима қилиш керак? Худди файласуф
Герберт Маркузе ёзганидек: "Ҳеч ким кўнгил истаги учун ўлдириб ва зўравонлик қилиб
юриши ва вақти келганида шунчаки кечирим сўраши ва унга эришиши мумкин ҳам эмас, керак ҳам эмас”.
Марказида кечирим ғояси ётган Хушхабарнинг баланд маънавий идеаллари сиёсатнинг
қўпол дунёсига ва халқаро муносабатларга ўтказилиши мумкин дея кутиш ҳаддат ташқари
истакми? Бундай дунёда кечирим каби хаёлий нарса яшай оладими? Мен собиқ
Югославиядан ёмон янгиликларни тўхтамасдан эшитиб, Визенталнинг ҳикоясини такрор-такрор ўқир эканман бу саволлар менга тинчлик бермас эди.
Менинг яҳудий дўстларим масиҳийликда кечиримга бериладиган урғуга қойил қолар
эдилар. Мен уни бизларга қарши турадиган “иноятсизлик”қа қарши курашда энг кучли қурол
деб тасаввур қилдим. Барибир, асримиз бошида улуғ яҳудий олими Йозеф Клауснер қайд
этганидек,
масиҳийлар
бундай
идеаллар
бўлишини
маъқуллашлари
бизларни
бўшаштирадиган танқид қаршисида очиқ қилиб қўяди. "Сиёсий ва ижтимоий ҳаёт ёввойилик
ва мажусийликнинг қарама-қарши қутбида турган вақтда, дин - баланд маънавият ва идеаллар
бўлишини талаб қилади”.
Клауснер: “Масиҳийларни тарихда таъқиб қилган кулфатлар Исо Масиҳнинг
таълимоти амалда қўллаб бўлмайдиган, воқеъ дунёда қўлланилмайдиган ахлоқни олиб
келганини тасдиқлайди”, - деган унинг фикрини тасдиқлаши ҳақидаги тезисни олға суради.
У ҳаттоки "масиҳийликка мувафиқ эмас" деб ўйлаб кўрилмаган испан инквизациясини
эслатиб ўтади. Замонавий танқид бу рўйхатга Югославия, Руанда ва ҳатто нацистлар
Германиясини ҳам қўшиши мумкин, чунки бу уччала ихтилоф масиҳий халқларида содир
бўлди.
Севгига, иноятга ва кечиримга масиҳийча урғу оилавий жанжаллар ва диний гуруҳлар
орасидаги тўқнашувлардан ташқарида ҳам қандайдир акс-садога эгами? Куч асосий
аҳамиятга эга бўлган дунёда, кечирим каби баландпарвоз ғоялар ҳомхаёл бўлиб кўриниши
мумкин. Сталин жамоатнинг ахлоқ масаласида ҳокимияти устидан: "Рим папасининг қанча
дивизияси бор?" – дея кулаётганида, бу қоидани жуда яхши тушунган эди.
Ошкора айтсам, Симон Визенталнинг ўрнида мен бўлганимда қандай жавоб беришни
билмас эдим. Бизлар ўзимиз қурбон бўлмаган жиноятлари кечира оламизми, кечиришимиз
мумкинми? СС зобити бўлиб хизмат қилган Карл ўз қилмишларини тан олиб тавба қилди, лекин Нюренберг ва Штутгартдаги судда тошдек юз ифодаси ва қарийб мазах қилувчи, ўзидан мамнун жилмайган қанчалар одамларни ҳукм қилишди. Масиҳийлардан бири, жавоби
Визенталнинг асарида чоп этилган Мартин Марта мен фикрига қўшилишни жуда истайдиган
сатрларни ёзган: "Мен фақат сукут билан жавоб беришим мумкин. Яҳудий бўлмаганлар, айниқса, масиҳийлар келгуси икки минг йил ичида Холокостани бошларидан кечирган
одамларга у ҳақида маслаҳат бермасликлари лозим. Кейин эса айтадиган сўзимиз бўлмайди".
Лекин тан олишим керакки, мен кечирмаслик ҳақида овоз берганларнинг жўр овозларини
ўқиганимда, қизиқиш ҳис этмай тура олмадим. Қайси бирининг баҳоси баландроқ: кечиришнингми ёки кечирмасликнингми? Герберт Гольд қуйидаги фикрни баён этган: "Бир
одамнинг ҳеч қандай шахсий ҳаракати уни (немисларнинг айбини) оқлай олмайди”.
Шундайми? Урушдан чиққан немисларнинг қасосга мубтало қилинишичи? Ахир бу
юмшатувчи шароит бўлиб хизмат қила олмайдими?
Иноятнинг фойдасига энг ишончли далил бу - унинг акси иноятсизлик дунёсидир.
Кечиришнинг фойдасига энг ишонтирувчи далил - унинг акси доимий кечирмаслик
ҳолатидир. Мен Холокостнинг алоҳида ҳодиса эканига қўшиламан. Аммо бошқа
замонавийроқ мисолларни нима қиламиз? Мен бу сатрларни ёзаётган вақтда деярли икки
миллион Гутулик қочоқлар Руанда чегарасидаги қочоқлар чодирида улардан уйларига
қайтишларини сўраётганларига қарамасдан суст ўтирибдилар. Уларнинг етакчилари рупордан
қичқириб, татларнинг "ҳаммаси кечирилди" деган ваъдаларига ишонмасликлари ҳақида
огоҳлантирмоқдалар. "Улар сизларни ўлдиришади, - дейишмоқда етакчилар. -Улар биз
ўлдирган беш юз минг татлар учун ўч олишади".
Бундан ташқари, мен бу мисраларни ёзаётганимда, америкалик аскарлар уруш туфайли
тўртта алоҳида халққа бўлинган Югославияни биргаликда тутиб туришга уринмоқда.
Кўпчилик америкаликлар сингари менга ҳам Болқон ҳудуди ҳайратга соларли, сўз билан
ифодалаб бўлмайдиган ва ҳеч қандай андазага мос келмайдиган туюлади. "Кунгабоқар"ни
қайта ўқиб чиқиб, мен Болқонга камида тарихнинг қайтариладиган халқасидаги якунловчи
халқа деб қарай бошладим. "Кечирмаслик ҳукм сурадиган жойда, - қайд этади эссечи Ланс
Морроу, - ўйинга Ньютон қонуни кириб келади, яъни: ҳар бир ҳаракатга ўзига мос қарши
ҳаракат бор".
Ҳамманинг назарида Югославияда содир бўлган воқеалар айби бўйинларида бўлган
сербларни жазолаш керак. "Тайм" журнали, янгиликлар ва фактлар бўлимида уларни қандай
тил билан изоҳлашига эътибор беринг: "Боснияда содир бўлган воқеалар ахлоқий тубанлик ва
ёввойилик, бу этник тозалашда ифлос сиёсий натижаларга эришиш учун ваҳшийликни
тарғибот қилиб ва эски қонли душманликни алангалатиб, суд ҳукми билан қўрқитиб, ўз
йўлида юрдиришга ҳаракат қиладиган ёлғончиларнинг ва сурбетларнинг пасткаш ишидир”.
Сербларнинг ваҳшийликларидан ҳақ ва тўлиқ равишда адолатли норозиликка тўлишиб, дунё
бир вазиятни ҳисобга олмайди. Серблар бор-йўғи кечирмаслик даҳшатли мантиғига
эргашмоқдалар.
Нацистлар Германияси, Симон Визенталнинг саксон тўққиз нафар оила аъзоларини
ўлдирган ва Синтия Озик ҳамда Герберт Маркузе каби ўқимишли одамларни шундай қаттиқ
сўзларни айтишга мажбур қилган тузум, Иккинчи Жаҳон уруши вақтида сербларни ҳам
"этник тозалаш"га маҳкум қилинганлар сонига қўшган эди. Ҳақиқатан, 1990 йилларда
серблар ўн минглаб одамларни ўлдиришди, бироқ 1940 йилларда нацистлар Болқонни босиб
олганларида немислар ва хорватлар юз минглаб сербларни, лўлиларни ва яҳудийларни
ўлдиришди. Тарих буни ўз хотирасидан ўчирган эмас. Сўнгги урушда немис неонацистлари
хорватлар томонидан жанг қилишган эди ва Хорват Қўшинининг бўлинмалари эски фашист
Хорватиясининг тимсоллари туширилган байроқларни такаббурлик билан силкитишди.
Бошқа ҳеч қачон - бу Холокостни бошидан кечирган одамларнинг руҳлантирилган
ҳайқириғидир. Бу сербларни Қўшма Штатлар билан, қолаверса бошқа бутун дунё билан
курашишга ундади. Улар бошқа ҳеч қачон серблар яшайдиган ҳудудларни хорватлар
бошқаришига йўл қўйишмайди. Сўнгги урушда улар беш юз йил давомида Туркия бошқаруви
остида бўлган мусурмонлар билан жанг қилишди. (Бу тарихий нуқтаи - назар билан
қаралганда Қўшма Штатларнинг мавжуд бўлганидан икки баробар ортиқ муддат).
Кечирмаслик мантиғига кўра, душманга қарши курашмаслик ўтган аждодлар ва уларнинг
қурбон бўлганликларига хиёнат қилиш демакдир. Аммо қасос қонунининг бир заиф томони
бор: у ҳеч қачон сўнгги ҳисоб-китобга олиб келмайди. Турклар 1389 йилда Косова жангида ўч
олишди; хорватлар 1940 йилларда; энди навбат яна сербларга келди. Бироқ сербларга ҳам
маълумки, бир куни ўлдирилган ва топталган қурбонларнинг авлодлари зўравонлардан қасос
олиш учун кўтарилади. Қопқон очилди ва ёввойи учар каламушлар унинг атрофида беҳаловат
бўлишмоқда.
Льюис Смедес шундай деб ёзади: "Қасос - бу иштиёқли ҳисоб-китоб қилиш истаги. Бу сизга
қандай азоб ва оғриқ етказилган бўлса, худди шундай жавоб бериш иштиёқи... Қасоснинг
муаммоси шундаки, у ҳеч қачон ўзи интилган нарсага эриша олмайди; у ҳеч қачон ҳисобни
тўғрилай олмайди. Адолат қарор топмайди. Қасос асосидаги турли ҳатти-ҳаракат воситасида
қўйиб юборилган занжир реакцияси доимо тўсиқсиз ривожланади. У зўравон ва жабрдийдани
битта тўхтовсиз ҳаракатланаётган оғриқ билан боғлаб туради. Иккаловлари ҳам мазкур оғриқ
эскалаторига тенглик қонуни талаб қиладиган даражада боғланганлар ва у ҳеч кимга ундан
тушиб қолишига имкон бермасдан ҳеч қачон тўхтамайди.
Кечирим адолатсиз бўлиши мумкин, у маъносига кўра адолатсизликдир, лекин у ҳеч
бўлмаганда қасоснинг аёвсиз кучини тўхтатиш имкониятини беради. Мен мазкур китобимни
ёзаётган бугунги кунларда зўравонлик юқорига алангаланиб чиқмасдан Хитой ва Тайван
орасида, Ҳиндистон ва Покистон орасида, Россия ва Чечня орасида, Буюк Британия ва
Ирландия орасида, Ўрта шарқда яҳудийлар ва араблар орасида ер остида секин тутаб ётибди.
Бундай тўқнашувларнинг ҳар бири ўн йилликларга, асрларга ёки араблар ва яҳудийлар
ўртасидагиси эса минг йилликларга бориб тақалади. Ҳар бир томон ўзига нисбатан ўтмишда
қилинган ноҳақликни енгишга, қилган ёвузлигини оқлашга ҳаракат қилади.
Илоҳшунос Романо Гвардини қасос олишга интилишнинг ҳалокатли заиф томонининг
қуйидагича ташхисини таклиф этади: "Сизни ёвузлик ва қасос ўти, зарба бериш ва зарбага
қарши зарба билан жавоб қайтаришган интилиш тажовузкорлик ва ўзини ҳимоя қилишга
интилиш қамраб турар экан, сиз доимий тарзда янги ва янги ёвузликларга қўл ураверасиз...
Фақат кечиримгина бизларни бошқа одамларнинг адолатсизлигидан халос қилади". "Агар ҳар
бир киши адолатнинг "кўзга кўз" деган қоидасига амал қилганида эди, у ҳолда балки бутун
дунё сўқир бўлиб қолар эди" - деган эди Ганди.
Бизлар кечирмаслик қонунининг талайгина намуналарини кузатишимиз мумкин. Шекспир
ва Софоклнинг тарихий фожеа асарларида саҳнани мурдалар қоплайди. Макбет, Ричард 3, Тит Андроний ва Электра ўз қасосларини амалга оширмагунларича ўлдиришга, ўлдиришга ва
яна ўлдиришга, сўнгра эса душманларидан бирортаси тирик қолган бўлиб унга жавобан қўл
кўтаришидан қўрқиб яшашга мажбурлар.
Френсис Форд Копполининг "Чўмдирилган ота" ва Клинт Иствуднинг "Кечирилмаган"
фожеавий асарлари ҳам айнан шу қонунни намойиш этади. Биз ушбу қонуннинг ишини
Ирландия Республикаси Қўшинининг террорчиларининг намунасида кўришимиз мумкин.
Улар Лондоннинг гавжум қисмидаги сотувчиларнинг дўконларини 1649 йилда содир этилган
ваҳшийликларга жавоб тарзида бузиб ташлайдилар. Олдинги ваҳшийлик эса ўз навбатида
Оливер Кромвел томонидан 1641 йилда содир этилган ваҳшийликларга жавоб эди. Бизлар
бундай ҳолатларни Шри-Ланка оролида, Алжирда, Суданда ва собиқ Совет Иттифоқининг
бир-бирига душманлик қилаётган республикаларида кузатишимиз мумкин.
"Бизга қарши содир этган жиноятларингизни тан олинг ва биз самолётларингизни
портлатишни ҳамда дипломатларингизни ўлдиришни бас қиламиз," - дейишади
америкаликлар туркларга. Туркия бўйсунмаслигича тураверади. Эрондаги инқироз даврида, бир қанча америкаликлар гаровга олинган эди. Эрон ҳукумати агар Қўшма Штатлар
президенти Эрон подшоҳининг мустабид тузумини қўллаб-қувватлаганини тан олса
гаровдагиларнинг безарар ва соғ-саломат қайтарилишини эълон қилди. Юқоридан туғилган
масиҳий, кечиримни тушунадиган ва тинчлик ўрнатувчи сифатида эътиборли ҳурмат қозонган
Жимми Картер буни тан олишни рад қилди. "Ҳеч қандай кечирим", - деди президент. Бизнинг
миллатимизнинг шаъни қартага тикилган.
"Мен шундай хулосага келдимки, бировга тўппонча тақаб айтилган яхши сўзлар билан
фақатгина яхши сўзларни айтишдан кўра кўпроқ натижаларга эришиб бўлар экан", - деган эди
Жон Диллинджер. Унинг кузатуви нима учун камбағал мамлакатлар ўзларининг йиллик
даромадларининг ярмини қурол-яроғ учун сарфлаётганларини тушунишга ёрдам беради.
Қулаган дунёда куч ҳукмронлик қилмоқда.
Хельмут Тилике немис жамоатларининг бирининг чўпони бўлганида ўтказган ўзининг илк
Муқаддас Ёзувни ўрганиш машғулотларини хотирлайди. У Исо Масиҳнинг: Ҳамма нарса
Менга Отам томонидан берилган”, - деган сўзларига содиқ қолишга қарор қилибди. Шунга
асосланиб, у ҳатто ҳокимият тепасида турган Адольф Гитлер ҳам мутлоқ ҳоким Худонинг
қўлида бор-йўғи ўйинчоқ деб ўзини ишонтиришга ҳаракат қилибди. Муқаддас Ёзувни
ўрганиш учун йиғилган гуруҳ, иккита кекса аёл ва бироз қалтираб турадиган орган
чалувчидан иборат эди. Шу вақтда, ярқиратиб тозаланган "Гитлер Югенд" батальонлари
дераза ортидаги кўчадан шахдам қадамлар ташлаб ўтишарди. Тилике ўзига: "Худо салтанати
хантал уруғи каби", - дея эслатишига тўғри келар эди.
Ташқаридан куч мингликлари қатор бўлиб ўтаётган бир вақтда уйда ибодат қилиб ўтирган
бир неча муқаддаслар тимсол сифатида ўз ичида мен кўпинча ҳис қиладиган нарсага эга.
Воқеъ дунёдаги иноятсизлик кучи юзи олдида имон қўшини заифдек туюлади. Ахир ядро
қуролига қарши жангга рогатка билан чиқиб бўлармиди?
Бироқ тарих иноятнинг ҳам куч-қудратга эга эканлигини намоён этади. Хаёлимизга буюк
етакчилар келади: Линкольн, Ганди, Кинг, Рабин ва Садат. Улардан ҳар бири иноятсизлик
қонуни билан курашиб, ярашишга олиб борувчи миллий муҳит яратиб тўла нархни тўлади.
Агар Ироқни Саддам эмас, балки Садат бошқарганида замонавий тарих қандай бўлган бўлар
эди? Ёки Югославия вайроналаридан Линкольн чиқиб келганидачи?
Сиёсат умумий нарсалар билан иш тутади: чегаралар, фаровонлик, жиноятлар. Ҳаққоний
кечирим, сиёсат шуғулланмайдиган иш - ҳар бир маълум шахснинг юрагидан жой олган
ёвузлик билан иш кўради. Оммавий ёвузлик (ирқчилик, этник нафрат) худди эпидемия каби
жамиятга тарқалмоқда. Биргина йўталаётган одам бутун автобусдагиларга касалликни
юқтириши мумкин. Муолажа ҳар бир кишига алоҳида қўлланилиши керак. Иноят лаҳзалари
келганида эса дунё танаффус қилиши, сукут сақлаши ва кечирим ҳақиқатдан ҳам даволаш
воситасини таклиф қилишини тан олиши керак.
1987 йилда Ирланд Республикачилари Қўшини томонидан қўйилган бомба, уруш
қурбонларини хотирлаш учун Ветеранлар кунида Белфастнинг ғарб томонидаги кичкина
шаҳарчада йиғилган протестантлар орасида портлади. Ўн бир нафар одам ҳалок бўлди ва
олтмиш уч киши яраланди. Бу террористик актнинг кўплаб бошқаларидан ажратиб турадиган
нарса яраланганлардан бири мато сотувчиси бўлиб ишлаш учун шимолга Ирландия
Республикасидан кўчиб келган художўй методист Гордон Уилсоннинг реакцияси эди.
Портлаш оқибатида Уилсонни ва унинг йигирма ёшли қизини беш футлик бетон ва ғиштлар
босиб қолди. Қуткарувчилар етиб келишларини кутаётган чоғларида отасининг қўлларига
ёпишиб айтган Марининг сўнгги сўзлари шу бўлди: "Ота, мен сизни жуда яхши кўраман".
Қизнинг орқа мияси ва бош мияси бир неча жойидан жароҳатланган эди ва у бир неча
соатдан сўнг касалхонада жон берди.
Кейинроқ газетада шундай эълон пайдо бўлди: "Ўша лаҳзада сиёсатчилар нима дейишлари
керак бўлганини ҳеч ким эслай олмайди. Гордон Уилсоннинг сўзларини тинглаганлардан ҳеч
бири, унинг айтган сўзларини ҳеч қачон унутмайди. Унинг раҳмдиллиги террорчиларнинг
даҳшатли қасдини кўмиб юборди”. Уилсон касалхонадаги тўшагида ётган ҳолда шундай деди:
"Мен қизимни йўқотдим, бироқ нафрат ҳис қилаётган эмасман. Аччиқ сўзлар энди Мари
Уилсонни ҳаётга қайтара олмайди. Мен бугун ва ҳар кеча Худодан уларни кечиришини
сўрайман".
Унинг қизининг сўнгги сўзлари муҳаббат сўзлари эди ва Гордон Уилсон ўз ҳаётини мазкур
муҳаббат қоидасига риоя қилиб ўтказишга қатъий қарор қилди. "Ўша ҳафта Уилсон Би-Би-Сига интервью берганида дунё йиғлади" - деди мухбирлардан бири.
Шифохонадан чиққанидан сўнг, Гордон Уилсон католиклар ва протестантларни яраштириш
учун хоч юришини бошқарди. Портлатиш учун ўч олишни ният қилган протестант
экстремистлар, эндиликда омманинг назари Уилсонга қаратилган вақтда бундай қадам сиёсий
жиҳатдан нотўғри бўлади деб қарор қилишди. Уилсон қизи ҳақида китоб ёзди ва унда
зўравонликка қарши фикрларни билдириб, доимий равишда бир жумлани такрорлади:
"Муҳаббат - ҳамма нарсанинг асосидир". У Ирланд Республикачилари Қўшинининг
вакиллари билан шахсан учращди, уларни қилган ишлари учун шахсан кечирди ва уларни
қуролларини ташлашга даъват этди. "Мен биламан, сизлар ҳам мендек яқинларингизни
йўқотгансиз, - деди уларга. – Шубҳасиз шунча қурбон етарли. Етарлича қон тўкилган".
Ирландия Республикаси, ниҳоят, Уилсонни ўз Сенатига аъзо килиб олди. У 1995 йилда
вафот этганида бу ўзига хос кечирим руҳи ва иноят билан машҳурликка эришган оддий
масиҳийни Шимолий Ирландия, Ирландия Республикаси ва бутун Буюк Британия эҳтиром
кўрсатди. Унинг руҳи ўзининг қарама-қаршилиги билан зўравонлик ва қасос ҳатти-
ҳаракатларини қуролсизлантирди ва унинг тинчлик ўрнатувчилик ҳаёти ҳеч қачон
газеталарнинг биринчи саҳифасида босиб чиқарилмайдиган кўплаб бошқа одамларнинг
тинчликка интилишларининг тимсолига айланди.
"Бизнинг жонимизни азоблаган, бизни ҳиссий эзган ёки бошқа йўллар билан мажруҳ
қилган одамларни дуо қилиш - бизларнинг ҳар биримиз қодир бўлган ишларнинг ичида энг
ғайритабиийси", - деб ёзади Элизабет О,Коннор.
Бундан ўн йил муқаддам бошқа бир шахсий кечириш воқеаси бутун дунё аҳлининг тез
бошқа томонга йўналадиган диққатини тортди. Папа Иоанн Павел 2, Ребиббья Рим
қамоқхонасига ташриф буюрди. У ўзига нисбатан уюштирилган, қарийб муваффақият билан
якунланган суиқасдни амалга оширган Маҳмуд Али Агканинг олдига ташриф буюрган эди.
"Мен сизни кечираман", - деди Папа.
Мазкур воқеадан таъсирланган "Тайм" журнали унга журналнинг муқовасида мақола
бағишлади. Унда Ланс Морроу шундай деб ёзган эди: "Иоанн Павел бошқа ҳамма нарсадан
ташқари ахлоқий ҳатти – ҳаракатда инсон фаолиятининг шахсий ва расмий томонлари қандай
бирлашиши мумкинлигини кўрсатишни истаган эди... Иоанн Павел хохлаган эдики, инсон
кўксидан чиқаётган оддий истаклар: муҳаббатми у ёки нафратми, шулар томонидан буюк
ишлар белгиланади, ёки ҳеч бўлмаганда руҳлантирилади”. Морроу сўнгра Милан
газеталаридан биридан қайдлар келтиради: "Агар бизларнинг юракларимиз ўзгармаса, бизлар
урушлар, очлик, кулфат, ирқчилик, инсон ҳуқуқлари поймол этилиши ва ҳатто реактив
ракеталарнинг портлатилишидан қочиб қутула олмаймиз".
Морроу қўшимча қилади: "Ребиббья қамоқхонасидаги саҳна олижанобликнинг тимсолига
тўлиб-тошган эди. У дунё кейинчалик янгиликларда кўрган нарсанинг ёрқин акси эди.
Маълум бир вақтда тарих пастга томон ҳаракат қилаётгани, дунё йўлнинг сўнгги нуқтаси
бўладиган зулматга ёки оловга қараб ҳаракат қилиб, бир тартибсизликдан каттароқ
тартибсизлик томон ривожланаётгани ҳисси йўқолди. Ребиббьядаги саҳнанинг тимсоли
одамлар гуноҳлари ювилишига эришишлари мумкинлиги, улар юқорига, нурга қараб ҳаракат
қилаётганлари ҳақидаги масиҳийлик хабарини аниқ кўрсатмоқда.
Иоанн Павелнинг ҳатти – ҳаракати зулматли шароит остида янада яхшироқ кўринади.
Камеранинг яланғоч бетон деворлари – тунд кечирмаслик қонуни учун ажойиб жиҳоздир.
Қотиллар кечирилиши керак эмас, аксинча қамоқхонага ташланишлари ёки қатл
қилинишлари керак. Аммо қандайдир вақт ичида кечириш хабари дунёга у талаб қилиши
мумкин бўлган ҳисоб–китоб қонунини эмас, ўзгариш йўлини кўрсатиб, қамоқхона
деворларини ёритиб юборди.
Шубҳасиз, Папа ҳаётига қасд қилганларидан сўнг тирик Қолмаганнинг намунасига
эргашган эди. Яҳудий судялари сохта суд йиғини ўтказиб, қачонлардир ер юзида яшаган
одамлар ичида ягона мукаммал Шахсни оммавий жазога ҳукм қилиш усулини топдилар.
Хочдан Исо Масиҳ кечирмаслик қонунига абадий зарба бериб, Ўзининг қарама – қарши
принципини эълон қилди. Ҳайратлантирувчи равишда У тавба қилмаганларни кечирди, “зеро, улар нима қилаётганларини билмайдилар”.
Римлик аскарлари, Пилат, Ҳирод ва синедрион аъзолари “шунчаки ўз вазифаларини
бажаришди". Бу оқсоқ баҳонани кейинчалик Освенцимни, Май Лай ҳамда Гулагни оқлаш
учун қўлладилар. Исо бу тизимлаштирилган ташқи қиёфани четга суриб қўйиб, тўғридан-тўғри одамларнинг юракларига мурожаат қилган эди. Улар ҳар нарсадан кўра кўпроқ
кечиримга муҳтож эдилар. Бизлар биламизки, бизлардан гуноҳлар ювилишига
ишонадиганлар Исо Масиҳ сўнгги сўзларни айтаётганида фақатгина Ўзининг ситамкорлари
ҳақида ўйлаган эмаслигига ишонамиз. У биз ҳақимизда ўйлаган эди. Ўзининг хочга
михланиши ва фақатгина хочга михланиши билан у абадий қасос қонунига нуқта қўйди.
Шу қадар кўп ёвузликлар содир этилган Югославия каби жойларда кечирим ҳаракат кучига
эгами? У ҳаракат қилиши керак ёки у ерда яшайдиган одамлар биргаликда яшаш умидига эга
бўлмайдилар. Маълумки, ота-оналари шафқатсиз муносабатда бўлган болалар кечиришмаса, ўтмиш асоратидан халос бўла олмайдилар. Айнан мана шу негиз миллатга нисбатан ҳам
тегишлидир.
Менинг бир дўстим бор, унинг никоҳдаги ҳаёти жуда қийин даврлардан ўтди. Жорж
тунлардан бирида кескин ўзгаришни бошидан кечирди. У эшик ва столга ура бошлайди.
"Сени кўргани кўзим йўқ! - дея қичқиради у хотинига. -Бундай давом этишини истамайман!
Бас, етар! Мен бошқа хоҳламайман! Йўқ! Йўқ! Йўқ!"
Бир неча ойлардан сўнг, дўстим тунда уйғонди ва икки ёшли ўғлининг ётоқхонасидан
ғалати овозни эшитди. У пастга тушди, бир неча лаҳза эшик ортида турди ва уни титроқ
қамради. У деярли нафас олмас эди. Икки ёшли ўғилчаси бўғиқ овозда унинг хотини билан
баҳсини аниқ оҳанги билан сўзма сўз такрорлар эди: "Сени кўргани кўзим йўқ...Бундай давом
этишини истамайман... Йўқ! Йўқ! Йўқ!"
Жорж қандайдир даҳшатли тарзда ўзининг оғриғи, қўрқуви ва кечирмаслигини
кейинги авлодига ўтказганини тушунди. Бу ахир ҳозир Югославияда содир бўлаётган нарса
эмасми? Кечиримдан маҳрум, даҳшатли ўтмиш истаган пайтда қишки уйқудан уйғониши ва
ҳозирги кунни, келажакни ҳам ютиб юбориши мумкин.
10 - боб
Иноят омбори
Бор-йўғи кичкинагина ёриқ...
аммо шундай ёриқлар туфайли ғорлар барбод бўлади.
Иноят омбори
Уолтер Винк Иккинчи жаҳон урушидан ўн йил ўтгач поляк масиҳийларининг олдига келган
иккита тинчлик ўрнатувчилар ҳақида ҳикоя қилади. "Сиз Ғарбий Германиялик бошқа
масиҳийлар билан учрашишга тайёрмисиз? - дея сўрашибди улар. - Улар немислар уруш
йилларида Германиянинг Польшага нисбатан қилган ёвузлиги учун кечирим сўрашмоқчи ва
янги муносабатлар ўрнатишмоқчи".
Дастлаб ҳеч ким ҳеч нима демабди. Сўнгра бир польяк сўз бошлабди. "Сиз иложсиз нарсани
сўраяпсиз. Варшавадаги ҳар битта тош польяк қонига бўялган. Биз кечира олмаймиз".
Аммо, кетиш олдидан бу гуруҳ аъзолари биргаликда "Осмондаги отамиз" ибодатини
ўқишибди. Улар: "Биз кечирганимиздек, бизнинг гуноҳларимизни кечир..." деган сўзларга
келганларида тўхташга мажбур бўлишибди. Хонада танглик муҳити ҳукм сурибди. Шунда
олдинроқ ғалати сўзларни айтган польяк шундай дебди: "Мен сизга "ҳа" деб жавоб беришим
керак. Кечиришни рад этган ҳолда мен бошқа "Самодаги отамиз"ни ўқий олмайман ва ўзимни
масиҳий деб ҳисоблай олмайман. Одам сифатида гапирганда, бундай қила олмайман, бироқ
Худо бизлардан ҳаракат қилишимизни сўрамоқда!" Орадан ўн саккиз ой ўтиб, польяк ва
немис масиҳийлари Вьенка шаҳрида учрашишди ва ҳозиргача давом этаётган дўстона
муносабат ўрнатдилар.
Яқинда нашрдан чиқарилган "Айб учун қасос" китоби Германия ва Япониянинг уруш учун
айбларига муносабатларини ёритади. Уруш давридан ўтган немислар польяклардан кечирим
сўраган немисларга ўхшаб, уруш йилларида содир этилган жиноятлар учун жавобгарликни
бўйин олишга ҳаракат қилишади. Масалан, Варшавага 1970 йилда ташриф буюрган Берлин
канцлери Вилли Брандт, Варшава геттоси қурбонларининг ёдгорлиги қаршисида тиз чўкди.
"Бу ҳаракат олдиндан режалаштирилган эмас эди, - деб ёзади у. - Яқин ўтмишдаги немис
тарихининг хотираси бошқариб, мен шунчаки одамлар сўз топа олмаганларида қиладиган
ишларини қилдим".
Япония эса аксинча, ўзининг урушда ўйнаган ролининг айбини тан олишни рад қилади.
Император Хирохито Япониянинг таслим бўлишини классик тарзда эълон қилди: "Урушдаги
вазият Япониянинг зарарига ўзгарди". Урушдан кейинги эълонлар ҳам худди шундай
чўтланган бўлди. Япон ҳукумати Пёрл-Харборнинг эллик йиллигини тантанали хотирлаш
маросимида иштирок этишдан бош тортди, чунки Қўшма Штатлари кечирим сўрашни бу
тадбирда иштирок этишнинг мажбурий шарти қилди. Вазирлар маслаҳати аъзоларидан бири:
“Бутун дунё уруши учун жавобгар”, - деди. Аслида Япония унинг урушдаги ҳаракатлари
ҳақида гап кетганида, 1995 йилгача "кечирим" сўзидан фойдаланмас эди.
Бугунги кунларда немис ўқувчилари нацистларнинг яҳудийларни оммавий қирғин
қилишгани ва бошқа жиноятлари тафсилотлари билан танишмоқдалар. Уларнинг Япониядаги
тенгдошлари эса Массакра ва Нанкинг даҳшатлари, ҳарбий асирларга нисбатан бешавқат
муносабатда бўлганлари ва америкалик маҳбусларнинг вивисекция қилингани, япон
аскарлари учун мўлжалланган "жинсий қуллар" ҳақида ҳеч нима ўқимай, уларга ташланган
атом бомбалари ҳақида маълумот оладилар. Бунинг натижаси эса Хитой, Корея ва
Филиппинда ҳамон алангаланаётган дарғазабликдир.
Бу кескин фарқни ўта мутлақлаштириш мумкин эмас, чунки иккала давлат ҳам: Япония ва
Германия бошқа халқлар томонидан тан олинган. Бу уларнинг зўравонликлари учун халқаро
“кечирим”ларининг белгисидир. Аммо Германия янги Европада тенг шерик сифатида қабул
қилинди, у ўзининг собиқ қурбонлари билан қўл ушлашди; Япония эса ҳануз ўзининг
урушдаги душманлари бўлган шубҳаланувчи давлатлар билан музокаралар ўтказмоқда. Ўз
хатосини тан олишдаги сусткашлик уни шерик сифатида қабул қилиш жараёнини
секинлаштирди.
1990 йилда дунё халқаро сиёсий майдонда содир бўлган кечирим саҳнасига гувоҳ бўлди.
Шарқий Германия ўз парламентини илк эркин сайлов йўли билан сайлаганидан сўнг, унинг
аъзолари бошқарув жиловини қабул қилиш учун йиғилдилар. Коммунистлар бўлими ҳар куни
ўзгариб турар эди. Ғарбий Германия бирлашишнинг кескин йўлларини таклиф қилар эди ва
янги парламент мамлакат учун ҳаётий муҳим кўплаб ишларни муҳокама қилиши керак эди.
Аммо ўзларининг биринчи расмий ҳужжатлари сифатида улар сиёсатдан эмас, балки
илоҳиётдан олинган қуйидаги ўзига хос баёнот учун овоз беришга қарор қилдилар: "Биз ...
томонидан эркин танланган, ГДРнинг биринчи парламентарийлари, бу мамлакат фуқаролари
номидан яҳудий эркаклар, аёллар ҳамда болаларнинг қирғин қилиниши, таъқиб этилиши ва
камситилиши учун жавобгар эканлигимизни тан оламиз. Биз айбдорлик ва уят ҳиссини ҳис
қиламиз ҳамда немислар тарихининг бу юкини кўтариб юришимиз кераклигини тан оламиз.
Национал-социализм даврида бутун дунё халқлари чексиз азоб-уқубатларга солинди. Биз
бутун дунё яҳудийларидан бизларни кечиришларини сўраймиз. Биз Исроил аҳолисидан
расмий Шарқий Германия томонидан Исроилга нисбатан қилинган риёкорлик ва душманлик
учун, шунингдек, юртимизда 1945 йилдан кейин яҳудий фуқароларининг бошига тушган
таъқиб қилишлар ва камситишлар учун бизларни кечиришларини сўраймиз".
Шарқий Германия парламенти бу расмий ҳужжатни якдиллик билан қабул қилди. Унинг
аъзолари ўринларидан туриб, узоқ қарсак чалдилар, сўнгра Холокост даврида ҳалок бўлган
яҳудийлар хотираси учун бир дақиқа сукут сақлашди.
Парламентдаги бундай ҳатти-ҳаракатнинг маъноси нима? Албатта, у ҳалок бўлган
яҳудийларни ҳаётга қайтармайди ва нацистлар содир этган даҳшатларни тўғриламайди. Йўқ!
Бироқ у Шарқий Германияни қарийб ярим юз йил - эллик йилдан буён бўғаётган айбнинг
темир чангалини бўшаштирди. Ўтган эллик йил давомида ҳукумат ўзининг кечиримга
эҳтиёжини қатъий рад этиб келар эди.
Ўз томонидан, ғарбий Германия аллақачон содир этилган ёвузликлар учун расман
тавба қилган эди. Бунга қўшимча тарзда, Ғарбий Германия яҳудийларга товон сифатида
олтмиш миллиард доллар тўлади. Миллатлар аро кечиримнинг ҳайратомуз намойишига оид
далил, ҳозирда Исроил ва Германия орасидаги муносабатларнинг умуман борлигидир.
Иноятнинг ҳатто халқаро сиёсатда ҳам ўз кучи бор.
Сўнгги пайтларда, аввал коммунистлар назорати остида бўлган мамлакатларда содир
бўлаётган оммавий кечирим саҳналарини кузатишимиз мумкин.
1983 йилда, яъни "темир парда" кўтарилишидан олдин, ҳарбий ҳолат эълон қилинган
пайтда, Папа Иоанн Павел 2 Польшага ташриф буюрди ва очиқ осмон остида катта Худога
хизмат қилиш йиғини ўтказди. Жамоатларига кўра ташкиллаштирилган гуруҳларга йиғилган
халойиқ тўпи Пониатов кўпригидан ўтиб, стадионга йўл олдилар. Тўғридан-тўғри кўприк
олдидан одамлар Коммунистик партия Марказий Қўмитаси биносининг олдидан ўтар эдилар
ва соатма – соат бино олдидан ўтаётиб, одамлар гуруҳи: "Биз сизларни кечирамиз! Биз
сизларни кечирамиз!" - дея қичқирар эдилар. Баъзилар бу шиорни юракдан чиқаётган ҳиссиёт
билан айтишди. Бошқалар эса гўёки: "Сизлар ҳеч нимасизлар, бизлар сизлардан ҳатто
нафратланмаймиз", - демоқчи бўлгандек қарийб жирканиш билан айтишди.
Шундан сўнг бир неча йилдан сўнг, воизликлари бутун Польшани руҳлантирган ўттиз беш
ёшли руҳоний Йержи Попейлушконинг жасади Вистула дарёсидан кўзлари ва тирноқлари
ўйилган ҳолатда топилди. Яна католиклар байроқларни силкитиб ва ҳайқириб кўчаларга
чиқдилар: "Биз кечирамиз! Биз кечирамиз!" Попейлушко ҳар якшанбадан якшанбагача
жамоати қаршисида йиғилаётган одамларнинг сонини кўпайтириб бир нарсани воизлик қилар
эди: "Ҳақиқат учун курашинглар. Ёвузликни эзгулик билан енгинглар!" Унинг ўлимидан
кейин ҳам унга қулоқ солишга давом этишди ва ахийри айнан шу мавжуд бўлган иноятнинг
руҳи тузумни парчаланишга мажбур қилди.
Бутун Шарқий Европа бўйлаб ҳануз кечирим учун кураш бормоқда. Рус чўпони уни
қамоқхонага ташлаган ва унинг жамоатини барбод қилган ДХН зобитини кечириши шарт
эдими? Руминлар касалманд етимларни тўшакка михлаган шифокорларни ва ҳамшираларни
кечиришлари керакми? Шарқий Германия фуқаролари ораларида семинария профессорлари, чўпон ва хиёнаткор турмуш ўртоқлари бўлган сотқинларни, улар ҳақида хабар етказиб
турганларни кечиришлари керакми? Инсон ҳуқуқлари курашчиси Вера Воленберг, айнан эри
уни махфий полицияга сотганини билганида, у ўзини ваннага ташлади ва қусиб юборди; шундан сўнг у қамоққа олинган ва сургун қилинган эди. "Мен ўтган жаҳаннамдан ҳеч
кимнинг ўтишини истамас эдим" - дейди у.
Паул Тиллих бир куни кечиримни тамомила унутилиши учун ёдга олинадиган ўтмиш деб
белгилади. Бу негиз алоҳида одамларнинг вазиятида ишлаганидек, халқларнинг вазиятида
ҳам ишлайди. Кечириш ҳеч қачон осон бўлмасада ва у амалга ошгунича авлодлар алмашсада, одамларни ўтмишларини боғлаган занжирни яна нима уза олади?
Мен 1991 йилда Совет Иттифоқида гувоҳ бўлган воқеани ҳеч қачон унутмайман. Мен у ерга
ташрифимиздан кейиноқ бу ҳикояни мўъжазгина китобимда ҳикоя қилиб берган эдим, аммо
уни бу ерда ҳам такрорлаш ўринлидир. Ўша вақтларда Совет Империясида ўзгаришлар содир
бўлаётган эди. Михаил Горбачёв ҳукуматда қил устида турган эди, Борис Ельцин эса ўша
вақтда бирлаштирувчи куч эди. Мен рус етакчилари билан учрашадиган масиҳийлар
делегацияси таркибида эдим, бизлар уларнинг давлатларида “ахлоқлиликни тиклаш”га ёрдам
сўраб қилган мурожаатларига жавобан борган эдик.
Горбачёв ва ҳукумат аъзолари бизни илиқ кутиб олган бўлишсада, гуруҳимиздаги кўпни
кўрганлар бизлар кечқурун ДХНнинг штаб-квартирасига борганимиздан сўнг муносабатлар
ўзгариши ҳақида огоҳлантиришди. Халқ унинг асосчиси Феликс Дзержинскийнинг
ҳайкалини бинонинг кириш қисмидаги супачадан улоқтириб ташлаган бўлсада, унинг
хотираси бу деворларнинг ичида яшашни давом эттирар эди. Бу таниқлик одамнинг катта
сурати бизларнинг учрашувимиз бўлиб ўтган хоналарнинг бирида ҳамон осиғлиқ турар эди.
Босма қолип фильмлардагидек рангпар ва ҳиссиз агентлар КГБ бошлиғининг ўринбосари
генерал Николай Столяров бизларнинг делегациямизга ўзини таништирганида тахта билан
қопланган аудитория эшиги олдида туришар эди. Бизлар қучоқлашдик.
"Бугун кечқурун сизлар билан шу ерда учрашувимиз, - дея сўз бошлади генерал Столяров, -
бу ҳикоянинг шундай бурилишики, буни энг ашаддий ёзувчи фантаст ҳам ўйлаб топа олмаган
бўлар эди. У ҳақ эди. Сўнгра у бизларни қуйидаги сўзлар билан қўрқитди: "Бизлар бу ерда
Иттифоқда, масиҳийлар имонидаги одамларга кўпинча менсимаслик билан муносабатда
бўлганимизни тушундик. Бироқ одамлар чин қалбдан тавба қилмагунларича, эътиқодга
қайтмагунларича, сиёсий масалалар ҳал қилинишининг иложи йўқ. Бу мен кўтаришим керак
бўлган хочдир. Илмий атеизм эътиқод одамларни айиради деган ғояни илгари сурган эди.
Энди бизлар тескарисини кўряпмиз - Худога муҳаббат фақатгина бирлаштира олади".
Биз бир-биримизга ўгирилиб қарадик. У "ўз хочини кўтариб юриш" деган иборани қаердан
билади? Ёки бошқа сўз – тавба қилишничи? Таржимон адашмадимикан? Мен бундан ўттиз
йилдан кўпроқ вақт олдин масиҳийлик фаолияти учун мамлакатдан ҳайдаб юборилган, ҳозир
эса КГБнинг штаб-квартирасида печенье еб ўтирган Петр ва Анита Дейнекларга назар
ташладим.
Масиҳий Реформатор жамоати учун радио, теледастурлар тайёрлаган маданиятли, тарбияли Жоэл Недерхуд Столяровга шундай савол билан юзланди: "Генерал, бизларнинг
кўпчилигимиз Солженициннинг Гулаг ҳақида ёзган асарини ўқиганмиз. Баъзиларимиз у ерда
яқинларимизни йўқотганмиз". Унинг дадиллиги ҳамкасбларидан баъзиларини ҳайратга солди
ва хонадаги танг вазият сезиларли даражада кучайди. "Шак-шубҳасиз сизнинг ташкилотингиз
қамоқхоналарда, жумладан, мана шу иморат ертўласидаги хоналарда содир бўлган ишлар
учун жавобгардир. Хўш, энди бу ўтмиш учун қандай жавоб берасиз?"
Столяров босиқ овозда жавоб берди: "Мен тавба ҳақида айтдим. Бу амалий қадам. Сизга
Абуладзенинг мазкур номли фильми маълум бўлса керак, чамамда. Тавба қилишсиз қайта
қуриш бўлмайди. Қилинган ишлар учун тавба қилиш вақти келди. Бизлар ўн амрни буздик ва
бугун ҳаммаси учун жавоб беряпмиз".
Мен Тенгиз Абуладзенинг "Тавба" фильмини кўрган эдим. Столяровнинг унга мурожаат
қилгани ҳайратланарли эди. Фильмда сохта айбловлар, зўравонлик билан ҳибсга олишлар, жамоатларнинг ёқилиши, хуллас, КГБ айниқса динга нисбатан шафқатсиз ташкилот деган
ном олишига олиб келган ишлар ҳақида батафсил сўзлайди. Сталин даврида қарийб 42 минг
руҳоний ҳаётдан маҳрум этилди, руҳонийларнинг умумий сони эса 380000дан 172тага
қисқарди. Ҳар юз ортодоксал жамоатдан тўқсон саккизтаси, мингта монастирлар, олтмишта
семинария вайрон этилди.
"Тавба" фильмида вилоят кичик шаҳарчадаги ваҳшийлар кўрсатилади. Бу фильмнинг энг
таъсирчан кўринишида қишлоқ аёллари ўрмон омбори балчиғида ҳозиргина дарёдан оқизиб
юборилган ёғочлар тўпини излайдилар. Улар қамоқхона лагерида шу ёғочлар билан ишлаган
эрларидан хабар изламоқдалар. Бир аёл ёғоч пўстлоғида ўйиб ёзилган номни топиб, у
сийпалай олмайдиган эри билан боғловчи ягона ришта сифатида шу ёғочни меҳр билан
сийпалайди. Фильм қишлоқ аёлининг жамоатга қайси йўл билан бориши мумкинлиги ҳақида
сўраши билан якунланади. Унга бошқа томонга кетаётганини айтишганида, у жавоб беради:
"Маъбадга олиб бормайдиган йўлнинг нима кераги бор?"
Энди золимона ҳукуматнинг давлат штабида, Солженицин сўроқ қилинган камераларнинг
устидаги хонада, ДХН раисининг ўринбосари бизларга шунга ўхшаш гапларни айтмоқда.
Тавбага, Ўн Амрга, жамоатга олиб бормайдиган йўлнинг нима кераги бор?
Алексей Леонович сўз бошлаганида эса учрашув кутилмаганда дилкаш тус олди. Алексей
Столяровни таржима қилиб, столнинг бошида ўтирган эди. У Белоруссиялик бўлиб, Сталин
давридаги террордан қочган ва Қўшма Штатлардан паноҳ топган эди. Ўтган қирқ олти йил
мобайнида у ўзи туғилиб ўсган юрт ҳақида баъзан тўсқинликлар билан масиҳийча дастурлар
тайёрлаган эди. Алексей эътиқоди учун азобланган ва таъқибга учраган кўплаб масиҳийлар
билан шахсан таниш эди. У учун ДХНнинг энг юқори идорасидан жаранглаётган бундай
ярашиш сўзларини таржима қилиш ақл бовар қилмас иш эди, бу уни чалкаштириб юборар
эди.
Алексей, бақувват кекса киши Совет Иттифоқига ҳозир бизлар гувоҳ бўлиб ўтирган
ўзгаришлар келиши учун ярим аср давомида ибодат қилган қари солдатларнинг сўзларини
қисқача баён қилди. У Столяровга секин ва мулойим мурожаат қилди:
"Генерал, менинг оиламнинг кўп аъзолари шу ташкилотдан жабр кўришди, - деди Алексей.
- Менинг ўзим севган юртимни ташлаб кетишга мажбур бўлганман. Менга жуда меҳрибон
бўлган тоғам Сибирга ишга юборилиб, ўша ёқдан қайтиб келмади. Генерал, сиз тавба
қилаётганингизни айтяпсиз. Бунга қандай жавоб қайтаришни Масиҳ бизларга ўргатган.
Менинг оилам номидан, Гулагда ўлиб кетган тоғам номидан мен сизни кечираман".
Сўнгра масиҳий Хушхабарчилик жамоати вакили Алексей Леонович, ДХН бошлиғининг
ўринбосари генерал Николай Столяров томонга чўзилиб, уни ўзининг русча айиқникидек
қучоғига тортди. Улар қучоқлашганларида, Столяров Алексейга нимадир деб шивирлади ва
бизлар у нима деганини кейинроқ билиб олдик: "Мен ҳаётимда фақат икки маротаба
йиғлаганман. Биринчи марта онам вафот этганида, иккинчи марта эса-ҳозир".
“Мен ўзимни Мусодек ҳис қиляпман, - деди Алексей ўша оқшом автобусда уйга
қайтаётганимизда. - Мен ваъда қилинган ерни кўрдим. Мен шарафга тайёрман”.
Бизларга ҳамроҳ бўлган рус суратчиси камроқ некбинлик кайфиятида эди. “Буларнинг
ҳаммаси ўйин эди, - деди у. - Улар сизлар учун ниқоб тақишди. Мен буларнинг ҳаммасига
ишонмайман”. Аммо у ҳам беқарорликда эди ва бироз вақтдан сўнг кечирим сўради: “Балки
мен ноҳақдирман. Мен бошқа нимага ишонишимни билмайман”.
Кейинги ўн йилларда, балки юз йилларда Совет Иттифоқи Афғонистон, Чечня, Арманистон, Украина, Латвия, Литва, Эстония билан кечирим борасида қийин масалаларга
тўқнаш келишига тўғри келади. Бу мамлакатларнинг ҳар бири уларни эзган империяга
нисбатан хафагарчиликка эгалар. Уларнинг ҳар бири бизларга ДХН штабига ҳамроҳ бўлган
фотограф каби ҳаракатдан мақсад ҳақида саволлар беришади. Руслар бир-бирларига ва
ҳукуматларига ишонмасликлари тўлиқ тушунарли. Ўтмишни енгиш учун аввал уни ёдга
олиш керак.
Тарихни айнан шу тарзда енгиш мумкин, бироқ бирданига эмас, ва бутунлай эмас.
Иноятсизлик занжири ҳақиқатан ҳам ёриқ солиши мумкин. Бизлар Қўшма Штатларда халқ
миқёсида ярашишнинг тажрибасини бошимиздан ўтказдик. Иккинчи жаҳон урушидаги
бизларнинг душманларимиз - Германия ва Япония - энди бизларнинг ишончли
иттифоқдошларимиздир.
Бизларни собиқ Совет Иттифоқи ва Югославия каби жойлар билан тўғридан-тўғри
бирлаштирадиган нарса – бизларнинг ҳам оила оилага қарши, миллат ўзига қарши жанг
қилган фуқаролар урушини бошимиздан кечирганимиздир.
Мен Жоржия штатидаги Атлантада улғайганман. Атлантани ер билан яксон қилган генерал
Шерманга муносабат, мусурмонлар ўзларининг серб қўшниларига нисбатан нимани ҳис
қилишлари ҳақида тасаввур беради. Охир-оқибат, айнан Шерман Балқонда муваффақият
билан қўлланган "куйдирилган ер" услубини жанг олиб боришнинг замонавий услубига
киритди. Қандайдир йўл билан бизнинг халқимиз тирик қолди ва бирликни сақлаб қолди.
Жанубликлар ҳануз Конфедерация байроғининг ва "Дикси" қўшиғининг хизматларини
муҳокама қиладилар. Бироқ мен Жанубий Штатларнинг ажралиши ёки мамлакатнинг этник
бўлакларга бўлиниши ҳақидаги гап-сўзларни эшитмайман. Дарвоқе, бизнинг охирги иккита
президентимиз Арканзас ва Жоржия штатидан эдилар.
Фуқаролар уруши якунланганидан сўнг сиёсатчилар ва маслаҳатчилар Авраам Линкольнни
жанубликларнинг устиларига улар арзийдиган қон ёмғири ёғдиришга мажбур қилишга
ҳаракат қилдилар. "Ахир мен душманларимни дўст қилиб уларни йўқ қилмаяпманми?” - деб
жавоб берди аксинча жанубни сахийлик билан қайта тузиш режасини ўйлаётган президент.
Линкольннинг руҳи ҳатто унинг ўлимидан сўнг ҳам халққа йўл кўрсатиб турди. Балки мана
шу Қўшма Штатлар амалда мавжуд қолганлигининг асосий сабаби бўлгандир.
Бири бошқасига эгалик қилишга ўрганган оқ ва қора ирқларни бирлаштириш учун қўйилган
қадамлар янада яхши таассурот қолдиради. Ирқчиликнинг узоқ чўзилган асоратлари
адолатсизликни бартараф этиш учун узоқ йиллар ва кўп ҳатти-ҳаракатлар талаб этилишини
исботлайди. Аммо афроамерикаликларнинг мамлакатнинг тўла ҳуқуқли фуқаро бўлиш учун
қўяётган ҳар бир қадами уларнинг кечириш томонга ҳаракат қилаётганларини кўрсатади.
Барча қора танлилар ҳам кечиришмайди ва ҳамма оқ танлилар ҳам тавба қилишмайди; ирқчилик бу мамлакат ичра чуқур ёриқдек ўтади. Лекин бу вазиятни, айтайлик, собиқ
Югославияда содир бўлган воқеалар билан таққослаб кўрайлик. Мен Атлантанинг кириш
қисмини тўсаётган пулемётчиларни ёки Бирменгемга олов ёмғирини ёғдираётган
артиллерияни кўрмаганман.
Мен ирқчи бўлиб вояга етганман. Мен ҳали эллик ёшга ҳам кирган бўлмасамда, Жануб
апартеиднинг қонуний шаклини қўллаганини яхши эслайман. Атлантанинг тадбиркор
қисмидаги магазинлар оқ танли эркаклар, оқ танли аёллар ва ранглиларга (қизил танли, қора
танлилар) учун бўлган бўлимларга бўлинган эди. Бензоколонкаларда сув ичиш учун иккита
фаввора бўлиб: биридан оқлар, бошқасидан ранглилар ичиши мумкин эди. Меҳмонхона ва
ресторанлар фақат оқлар учун хизмат қилар эди, "Ҳуқуқ тўғрисидаги билл" бундай
камситилишни ноқонуний деб эълон қилганида, кўплаб хўжайинлар ўз корхоналарини
ёпдилар. (Мен Колумбия федерал округидаги Вашингтонда жойлашган Холокост
қурбонларига бағишлаган музейга ташриф буюрдим ва у ерда кўрсатилган фашистларнинг
яҳудийларга қарши ваҳшийликларидан чуқур ларзага келдим. Аммо мени кўргазма бошидаги
зал ҳаммасидан кўра кўпроқ ларзага солди. У ерда камситилишнинг бошланғич босқичларида
яҳудийларга қарши қонунлар (“фақат яҳудийлар учун” деб белгиланган магазинлар, хиёбондаги скамейкалар, меҳмонхоналардаги хоналар ва сув ичиш фонтанлари) Қўшма
Штатлар сегрегация қонунларидан аниқ нусха олинган эди.
Кейинчалик Жоржия штатининг губернатори қилиб танланган Лестер Мэддокс қаршилик
билдирувчи ресторан эгаларидан бири эди. Ўзининг "жўжа-гриль" тамаддихонасини ёпиб, у
ўлган озодликка ёдгорлик очди; унда қора матога ўралган тобут ичида "Ҳуқуқ тўғрисидаги
Билл"ни тасвирлаган эди. Оқимда қолиш учун илмоқли чўп ва қора танли аҳолининг
ҳуқуқларини тарғиб қилувчи намойишчиларни уришга мўлжалланган уч размер: “ота”, “она”,
“бола” болталари учун дасталар билан савдо қила бошлади. Мен асарим учун олган қалам
ҳақимга ана шундай дасталардан бирини сотиб олган эдим. Лестер Мэддокс баъзан бизнинг
жамоатимизга келиб турар эди (унинг синглиси бизнинг жамоамиз аъзоси эди) ва айнан шу
ерда мен ирқчилигимнинг илоҳиётли асоси барқарор эмаслигини тушундим.
1960 йилларда руҳонийлардан гуруҳлар тузилар ва якшанба кунлари улар навбат билан
қора "тартиббузарлар" бизларни безовта қилмасликлари учун барча кириш жойларини
қўриқлар эдилар. Руҳонийлар босмадан чиқариб, ўз ҳудудларида пайдо бўлиб қолишлари
мумкин бўлган, фуқаролар ҳуқуқлари учун чиқиш қилаётган намойишчиларга тарқатишга
мўлжалланган мурожаатномалардан бири менда ҳануз сақланиб қолган:
"Бизлар гуруҳингизнинг мақсадлари ноаниқ ва Худонинг Сўзи таълимотига бегона эканлиги
учун бизлар сизларга меҳмондўстлик кўрсата олмаймиз ва бу ҳудудни тезда тарк
этишингизни бор ҳурмат билан сўраймиз. Муқаддас Ёзув бизларга "одамлар бир – бирларига
биродар, Худо эса уларнинг отаси", - деб ўргатмайди. У бутун борлиқнинг Яратувчиси, бироқ
фақат руҳдан туғилганларнинг Отасидир. Агар сизлардан кимдир Исо Масиҳни Нажоткор ва
Раббий сифатида тан олиш учун келган бўлса, биз ҳар бирингиз билан Худонинг Сўзи номи
билан алоҳида суҳбатлашишдан хурсанд бўламиз".
(Чўпон ва руҳонийларнинг якдилликда қабул қилган низоми, август, 1960 йил).
Конгресс "Фуқаролар ҳуқуқи тўғрисидаги Билл"ни тасдиқлагач, бизнинг жамоатимиз оқ
танлиларга мўлжалланган хусусий мактаб очди, у ерда атайин қора танлилар қабул қилинмас
эди. Қора танли профессорнинг қизини болалар боғчаси қабул қилмагани учун жамоатнинг
бир қанча "либерал" аъзолари жамоатни тарк этишди, аммо бизлардан кўпчилигимиз бу
қарорни қўллаб-қувватлаган эдик. Бир йил ўтиб, жамоат коллегияси Карвер Библия
Олийгоҳининг талабасини аъзоликка қабул қилишни рад этди (Унинг исми Тони Эванс бўлиб,
маълум вақтдан сўнг у таниқли чўпон ва воизга айланди).
Мартин Лютер Кинг Кичикни бизлар одатда "Мартин Люцифер Кун" (инглизчада “сооn” -
айёр, эпчил; негр, қора танли) деб атар эдик. Бизлар: “Кинг коммунистлар партияси аъзоси ва
марксистларнинг айғоқчисидир, руҳонийлар бундай қилишлари керак эмас”, - дер эдик. Фақат
орадан талай вақт ўтиб, мен бу одамнинг руҳий кучини баҳолай олдим. У балки Жануб
адолатсиз ирқчилик урушини бошламаслиги учун бошқаларга нисбатан кўпроқ ҳисса қўшган
эди.
Менинг мактабдаги ва жамоатдаги оқ танли ҳамкасбларим Кинг Жанубдаги шерифлар
билан, полиция итлари билан ва ёнатётган уйлар билан тўқнаш келиши намойиш этилаётган
телевизион лавҳалар устидан кулар эдик. Бизлар бундай қилиб Кингнинг қўлида
ўйнаётганимизни тушунмас эдик. У шериф Булл Коннор каби шахсларни ва ўз ичига
калтаклашлар, қамоққа ташлашлар ва бошқа ёвузликларни оладиган сценарийдагидек тўқнаш
келиш саҳналарини атайин излар эди. Унинг ишончи комил эди: агар ўзига бино қўйган халқ
ўзининг энг бадбашара, чегарадан чиққан шаклларида мустаҳкамланаётган ирқчиликнинг
ёвузликларини кўрса унга қарши курашда у бирлашади. “Масиҳийлик, - дер эди у кўпинча, -
доимо бизлар кўтариб юрган хоч бизлар киядиган тождан хабар беришини таъкидлайди”.
Кинг, "Бирмингем шаҳар қамоқхонасидан мактуб"да кечириш хусусида ичида содир бўлган
кураш ҳақида ёзган. Қамоқхона ташқарисида жанублик чўпонлар уни коммунист дея эълон
қилишар эди, оломон: "Хабаш осилсин!" дея қичқирар эди. Полициячилар эса уни қўллаб-қувватлаш учун келган одамларни таёқлари билан калтаклар эдилар. Кинг ёзадики, ўз
душманларини кечириш учун керакли бўлган руҳий ҳолатга эришиши учун у бир неча кун
рўза тутишига тўғри келди.
Ўзидан ёвузликни сиқиб чиқариб, Кинг ахлоқлиликнинг камситилишини миллий
манбаъларига кириб боришга уринди. Бу режани мен ва менинг дўстларим тушунишга қодир
эмас эдилар. Кўплаб тарихчилар лавҳалардан бирини ҳаракат ахийри норизо оломон
фуқаролар ҳуқуқларини қўллаб – қувватлашига эришилган лаҳза деб кўрсатадилар. Бу воқеа
Алабама штатидаги Сельм кўпригида, шериф Жим Кларк ўз полициячиларига қуролсиз, қора
танли намойишчиларга қарата ўқ узишни буюрганида содир бўлди.
Отлиқ солдатлар намойишчилар тўдасига қараб от солишди, таёқларини айлантириб, бошларни ёрдилар ва одамлар таналарини ерга йиқитдилар. Буни четдан томоша қилиб
турган оқ танлилар тантана қилиб, кулаётганларида солдатлар югураётган намойишчилар
тўдасига кўздан ёш оқизувчи газларни сепишди. Кўпчилик америкаликлар бу саҳнани илк
бора ЭЙ-БИ-СИ канали янги суратга олинган шу материални кўрсатиш учун якшанба куни
намойиш қиладиган фильми: "Нюрнберг жараёни"нинг намойишини тўхтатиб қўйганида
кўришди. Телевизор экрани қаршисида ўтирганлар Алабамадан жонли кўрган воқеалар, улар
фашистлар Германияси ҳақидаги киноларда кўрган воқеаларга жуда ўхшар эди. Саккиз
кундан кейин президент Линдон Жонсон Қўшма Штатлар Конгрессига "1965 йилги сайлов
ҳуқуқи тўғрисидаги акт"ни кўриб чиқиш учун тақдим қилди.
Кинг қуроли порох эмас иноят бўлган, урушнинг нозик стратегиясини ишлаб чиқди. У ҳеч
қачон ўз душманлари билан учрашувни рад қилмас эди. У алоҳида шахсларга эмас, балки
сиёсатга қарши турган эди. Энг муҳими шунда эдики, у зўравонликка зўравонликсиз, нафратга муҳаббат билан жавоб қайтарар эди.
"Келинглар, биз озодликка ташналигимизни қайғу ва нафрат косасидан ичиб қондиришга
ҳаракат қилмаймиз, - дея таълим берар эди у издошларига. - Биз ўзимизнинг ижодий
қаршилигимизни жисмоний зўравонлик қилиш даражасида акс инқилобга учрашига йўл
қўймаслигимиз керак. Бизлар танамиз кучини ва жонимиз кучини бирлаштириб, қайта ва
қайта улуғвор юксакликларга кўтарилишимиз керак”.
Кингнинг ҳамкасби Эндрю Янг ўша бўронли кунларни, улар "қора танлиларнинг
ҳаётини ва оқ танлиларнинг жонини" қутқаришга
ҳаракат
қилган
даврлар
деб
хотирлайди. Кинг айтган эдики, уларнинг асосий мақсади оқ танлилар билан курашиш эмас, балки зўравонларда айбдорлик ҳиссини уйғотиш ва уларнинг сохта устунлик ҳиссиётларига
қарши чиқиш эди. Бунинг натижаси ярашиш, ювилиш, севги қонунларига асосланиб
яшайдиган жамият қуриш бўлди. Бу ҳатто мен каби қаттиқ ирқчиларни уйғотиб, Кичик
Мартин Лютер Кинг ахийри эришган натижа бўлди.
Мен эндиликда болалигимга ўгирилиб қараб уят, виждон қийноғи ва тавба қилиш ҳиссини
туяман. Менинг тобланган ирқчилигимнинг совутини ёриб ўтиш учун Худога йиллар керак
бўлди. Қизиқ, бизлардан бирортамиз ундан оғриқсиз қутулганмиканмиз? Энди мен бу
гуноҳни, эҳтимол, жамиятга энг катта таъсир кўрсатадиган энг жиддий гуноҳлардан бири деб
биламан. Бу кунларда мен паст табақа ҳақида ва Американинг шаҳар қисмида инқироз ҳақида
кўп гапларни эшитяпман. Мутахассислар бирин-кетин гиёҳвандлик, қадриятларнинг тушиб
кетиши, камбағаллик ва жамиятнинг ўзаги бўлмиш оилаларнинг бузилишини
тамғаламоқдалар. Қизиқ, мазкур муаммоларнинг барчаси чуқурроқ, кўздан яширин сабаблар: бизларнинг аср давомидаги ирқчилик гуноҳимизнинг натижаси эмасмикан?
Ирқчиликдан маънавий ва ижтимоий йироқлашишга қарамасдан халқ қандайдир алфозда
бўлинмади ва терилари турли рангда бўлган одамлар ҳатто Жанубда демократик жараёнга
шўнғидилар. Эндиликда бир неча йиллардан буён Атлантада губернаторлик лавозимига
афроамерикалик(қора танли) кишини танлашади. 1976 йилда америкаликлар ғайриоддий
саҳнани кузатишди. Жорж Уоллэс қора танли аҳоли етакчилари қаршисида қора танлиларга
нисбатан бўлган муносабати учун кечирим сўраш учун намоён бўлганида, унинг кечирим
сўраши бутун мамлакатга телевидение орқали қайтарилиб кўрсатиларди.
Уоллэснинг ҳаракатини (унга губернаторлик лавозими учун бораётган қийин сайлов олди
курашида қора танли аҳолининг овози керак эди) тушуниш, жавоб тариқасида келган
реакцияни тушунишдан кўра осонроқ эди. Етакчилар унинг кечиримини қабул қилдилар ва
қора танли фуқаролар уни кечириб якдиллик билан у учун овоз беришди. Уоллэс қачонлардир
Мартин Лютер Кинг фуқаролар ҳуқуқи ҳаракатини бошлаган Монтгомеридаги Баптистлар
Жамоатидан кечирим сўрагани борганида, уни кечириш учун келган етакчилар ичида Коретта
Скот Кинг, Жесси Жексон ва ўлдирилган Эдгар Ивеснинг укаси бор эди.
Ҳатто мен болалигимда қатнаган жамоат ҳам тавба қилишни ўрганди. Жамоатнинг
қўшнилари алмашганида келувчилар сони камайиб кетди. Мен бир неча йил олдин хизматга
бориб келганимда катта жамоатнинг у ер бу ерида тарқалиб ўтирган икки юзлар чамаси
имонлиларни кўриб ўта ҳайратда қолдим; менинг болалик даврларимда бу ерда бир ярим
минглаб одам йиғилар эди. Жамоат лаънатланган, хонавайронликка юз тутганга ўхшар эди. У
янги чўпонларни ва янги дастурларни қабул қилишни синаб кўрди, бироқ ҳеч нарса ёрдам
бермади. Унинг етакчилари афроамерикаликларни жалб қилишга ҳаракат қилсаларда, қўшнилардан деярли ҳеч ким бунга ижобий жавоб бермас эди.
Ниҳоят қачонлардир менинг синфдошим бўлган чўпон, дастурига тавбага бағишланган
хизматни қўшиб, одатий бўлмаган иш қилди. Хизматни ўтказиш олдидан Тони Эвансга ва
болалар боғчасига қизи қабул қилинмаган профессорга улардан кечирим сўраб хат ёзди.
Сўнгра ошкора тарзда, қора танли етакчилар олдида жуда қийналиб бўлсада кечирим сўради.
У жамоат ўтмишда содир этган ирқчилик гуноҳини тан олди. У буни тан олди ва бу
одамларнинг кечиришига сазовор бўлди.
Ушбу хизмат йиғинидан сўнг гўёки жамоат аъзоларининг елкаларидан юк ағанагандек
бўлган бўлса ҳам, жамоатни қутқариш учун бу етарли эмас эди. Бир неча йилдан сўнг оқ
танлилар жамоати йиғини шаҳар ташқарисидан жой олди ва бугунги кунларда қора
танлиларнинг "Имон қанотлари" номли ўсувчан жамоати бинони тўлдирмоқда ва ҳар дафъа
унинг деразаларини очмоқда.
Элтон Трюблад қайд этадики, Исо Масиҳ жамоатни таърифлаш учун қўллаган тимсол:
"дўзах дарвозалари уни енга олмайди" - ҳимояланишнинг эмас, балки ҳужумнинг
тимсолидир. Масиҳийлар бу дарвозаларга ёпирилишадилар ва улар ғалаба қозонадилар.
Бизлар тарихда қандай намунага эга эканлигимизнинг аҳамияти йўқ, ёвузлик кучини
қўриқлаётган дарвозалар иноятнинг шиддатига дош бера олмайди.
Рўзномалар уруш олиб боришнинг зўравонлик услубига эътибор қаратишни кўпроқ
ёқтирадилар. Исроил ва Лондондаги портлашлар, Лотин Америкасидаги террорчилар гуруҳи, Ҳиндистондаги, Шри-ланкадаги ва Алжирдаги террорчиликлар. Қонга беланган чеҳралар ва
кесиб ташланган тана аъзолари ўша жойлардан келади. Бизлар буларнинг ҳаммасини барча
асрлардан энг ваҳшийси бўлмиш ҳозирги асрда кутишга мажбурмиз. Лекин бунга қарамасдан
ҳеч ким иноятнинг кучини инкор қила олмайди.
Филиппинда кўрганимиз, маҳаллий аҳоли эллик тоннали танклар қаршисида тиз чўкиб
турганларида, танкларнинг ҳар бири гўё ибодатнинг кўринмас қалқонига дуч келгандек
бирин-кетин тўхтаб қолганини ким ҳам унута олар эди? Филиппин – Осиёда бошқа аҳолига
нисбатан масиҳий аҳолиси кўпроқ бўлган ягона мамлакатдир ва айнан ўша жойда иноят
қуроли зўравонлик қуролидан кучли бўлиб чиқди. Бениньо Аквино Манилада самолётдан
чиққанида, айнан унга суиқасд қилиниши олдидан унинг қўлида Гандидан олинган нутқ бор
эди: "Худо ёки инсон томонидан келтирилган бегуноҳликнинг ихтиёрий қурбонлиги бу -
манман зулмкорликка қарши энг қудратли жавобдир". Аквина бу нутқини айтиш имкониятига
етиша олмади, бироқ у ва унинг хотинининг ҳаёти бу сўзларнинг башорат сўзлари
бўлганлигини исботлади, Маркоснинг тузумига ҳал қилувчи зарба берилган эди.
Собиқ сенатор Сэм Наин: “Совуқ уруш ядро жаҳаннамида эмас, балки Шарқий Европа
жамоатларидаги шамлар оташида тугади”, - дейди. Шарқий Германиядаги ёқилган шамлар
билан ўтказилаётган юриш кечки янгиликларда батафсил ёритилган эмас эди, бироқ улар ер
шарининг қиёфасини ўзгартиришга ёрдам берди. Дастлаб бир неча юз, сўнгра минг, ўттиз
минг, эллик минг ва ниҳоят беш юз минг киши (умуман олганда бутун бир шаҳар аҳолиси) Лейпцигда ёқилган шамлар билан намойишга чиқишди. Муқаддас Николай жамоати ёнида
ибодат қилиш учун тўпланган тинчлик тарафдорлари қоронғи кўчалардан мадҳиялар куйлаб
ўтишди. Тўлиқ қуролланган полициячилар ва аскарлар бундай куч қаршисида ожиз туюлар
эдилар. Ниҳоят, Шарқий Берлиндаги худди шундай марш миллион намойишчиларни ўзига
жалб этди ва нафратга сазовор Берлин девори битта ўқ узилмасдан қулади. Лейпциг кўчалари
узра улкан плакат пайдо бўлди: "Wir danken Dir, Kirche (Жамоат, бизлар сендан
миннатдормиз)".
Бир қултум тоза ҳаво, туриб қолган қора булутларни ҳайдаганидек, тинчлик учун инқилоб
бутун ер юзига тарқалди. Фақат 1989 йилнинг ўзида ўнлаб мамлакатлар: Польша, Шарқий
Германия, Венгрия, Чехословакия, Болгария, Руминия, Албания, Югославия, Монголия, Совет Иттифоқи - қариийб ярим миллиард одам зўравонликсиз инқилобни бошдан
кечиришди. Буларнинг кўпчилигида оз сонли масиҳийлар ҳал қилувчи ролни ўйнашди.
Сталиннинг: "Рим папасининг қанча дивизияси бор?" - деган масхараомуз саволига жавоб
олинди.
Сўнгра 1994 йилда барча инқилоблар ичида энг ҳайратлантирувчиси бўлиб ўтди; унинг
ҳайратлантириши шундан иборат эдики, ҳамма унда қон дарё бўлиб оқишини кутган эди.
Аммо Жанубий Африка ҳам қаршиликнинг тинчликсевар ҳаракати ватанига айланди. Чунки
айнан ўша жойда Маҳатма Ганди Лев Толстойни ва Тоғ устидаги Воизликни ўрганиб, ўзининг
зўравонликсиз қаршилик қилиш услубини яратган эди (Кейинчалик Кичик Мартин Лютер
Кинг буни қабул қилган). Ўзининг назариясини амалиётда қўллаш учун кўп сонли
имкониятларга эгалиги сабабли, Жанубий Африка иноят қуролидан фойдаланишни
мукаммаллик даражасига етказди. Вальтер Винк болалари билан кўчада сайр қилаётган
ҳабаш аёлнинг юзига оқ танли эркак тупурганини ҳикоя қилади. Аёл тўхтаб, шундай дебди:
"Раҳмат! Энди болаларнинг юзига ҳам тупуринг". Ҳайратдан ёқа ушлаб эркак нима деб жавоб
қайтаришни билмай қолибди.
Фермер хўжаликларидан бирида ҳабаш аёлларга, уларни аскарлар, бульдозерлар билан ўраб
олганлари тўсатдан маълум бўлади. Аскарлар рупор орқали қишлоқ ёқиб юборилишидан
аввал уни тарк этишлари учун аҳолининг икки дақиқа вақти борлиги эълон қилинади.
Аёлларда қурол йўқ эди, эркаклар эса ишлаш учун қишлоқдан кетган эдилар. Янги Голландия
африкаликларининг пуританча ахлоқларини билган аёллар кийимларини ечдилар. Полиция
чекинди, қишлоқ эса ҳанузгача ўз жойида турибди.
Жанубий Африкадаги тинч инқилобда Масиҳийлик эътиқоди асосий ролни ўқнагани ҳақида
янгиликларда деярли гап очилмади. Генри Киссинджер раҳбарлигидаги воситачилар Озод
Инкатлар Партиясини сайловларга иштирок этишга ундаш йўлидаги барча умидларини
йўқотганларидан сўнг, бир Кениялик масиҳий дипломат бири партиянинг ҳар бир асосий
шахслари билан шахсан учрашди, улар билан биргаликда ибодат қилди ва улар ўз
фикрларини ўзгартиришларига ёрдам берди. Самолётнинг учишини тутиб қолган, самолётда
мўъжизавий равишда бузилган компас бу учрашувнинг содир бўлишига имкон яратди.
Нельсон Мандела ҳам йигирма йиллик ҳибсдан чиққанидан сўнг, қасос эмас, балки кечирим
ва ярашиш хабарини келтириб иноятсизлик занжирини узди. Жанубий Африкадаги барча
калвинист (оқ танлилар) жамоатлари ичида энг қаттиққўл ва энг кичик жамоатдан сайланган
Сам Ф.У. де Клерк, кейинчалик "кучли даъват" деб атаган туйғуни ҳис қилди. У ўзининг
жамоати аъзоларига Худо уни ҳатто яқинлари ундан юз ўгиришса ҳам Жанубий Африкадаги
барча одамларни нажотга олиб келишга даъват қилаётганини айтди. У ҳам бу миссияга
тайёрлигини таъкидларди.
Қора танли етакчилар Клерк ирқчилик апартеиди учун кечирим сўрашга ундар эдилар. У
рад этди, чунки бу сиёсатни олиб борган одамлар ичида унинг отаси ҳам бор эди. Бироқ
епископ Десмонд Туту Жанубий Африкада ярашиш жараёни кечирим сўрашдан бошланиши
жуда муҳим деб ҳисоблар ва чекинмас эди. Туту деди: "Биз дунёга бир сабоқ беришимиз
керак. Бизлар Босния, Руанда ва Бурундидаги одамларга кечиришга тайёрлигимизни
ўргатишимиз лозим". Натижада Клерк кечирим сўради.
Ҳозирда кўпчиликни ташкил қиладиган қора танлилар сиёсий кучга эга бўлганларида, расмий равишда кечиримнинг натижаларини муҳокама қиладилар. Адлия вазири ўз
сиёсатининг аҳволини ифодалаб, илоҳшунос каби сўзлайди: "Ҳеч ким қурбонлар номидан
кечира олмайди. Қурбонларнинг ўзлари кечиришлари лозим. Ҳеч ким содир бўлган
воқеаларнинг шароитларини тўлиқ аниқламагунича кечира олмайди; олдин шароитлар фош
қилиниши керак. Шу билан бирга ваҳшийлик қилган одамлар кечиримга муяссар бўлишдан
аввал уларни кечиришларига розилик билдиришлари шарт". Жанубий Африка аҳолиси
қадамба-қадам ўз ўтмишини унутиш учун уни эсламоқда.
Кечирим осон ҳам, аниқ чизиқ ўтказилган ҳам бўлмайди. Жанубий африкаликлар ўзлари
учун айнан шуни кашф этишмоқда. Рим папаси унга суиқасд уюштирган террорчини
кечириши мумкин, бироқ уни ҳибсдан бўшатишларини сўрамайди. Немисларни кечириш, аммо уларнинг ҳарбий кучларига чеклов қўйиш мумкин. Болаларга золимлик билан
муносабатда бўлган одамни кечириш, лекин уни қурбонларидан узоқроқда сақлаш мумкин.
Жанубдаги ирқчиликни кечириш, бироқ унинг такрорланишига йўл қўймайдиган қонунлар
чиқариш мумкин.
Лекин тўлиқ кечирилишга интилаётган халқлар ҳеч бўлмаганда кечиришнинг ягона акси –
кечирмасликнинг даҳшатли натижаларидан қутулиб қолишлари мумкин. Ваҳшиёна саҳналар
ва фуқаролар уруши ўрнида дунё, Жанубий Африканинг қора танлиларининг уларда илк бора
овоз бериш ҳуқуқи пайдо бўлганидан тантана қилаётган ва рақс тушаётган, баъзи жойларда
ҳатто бир миль масофадан чўзилиб кетган узун, тўлғонаётган сояларини кўрди.
Кечирим инсон табиатига зид бўлганлиги туфайли кечиришни ўргатиш ва уни қийин
ҳунарни ўргатгандек амалда кўрсатиш керак. “Кечирим бу бир марталик ҳаракат эмас. Бу
доимий муносабат”, - деган эди Кичик Мартин Лютер Кинг. Масиҳийлар дунёда иноят ва
кечиримни қўллаб-қувватлайдиган маданиятни шакллантиришдан ортиқ инъом келтира
оладиларми?
Масалан бенедиктчиларда кўчма кечирим ва ярашиш хизмати мавжуд. Муқаддас Ёзувнинг
сўзларини тушунтириб, етакчилар келган ҳар бир кишидан уларга қайси масалаларда кечирим
кераклигини аниқлашни сўрашади. Сўнгра имонлилар хафагарчиликларини қўлларида
“тутиб” қўлларини катта биллур сувли идишга тиқадилар. Улар кечирим инояти ҳақида
ибодат қилганларида, "хафагарчилик"ни рамзий маънода қўйиб юбориш учун уларнинг
қўллари аста-секин очилади. "Шунга ўхшаш маросимни ўз танангиз билан амалда қўлланг, -
дейди Брюс Демерест, унинг иштирокчилардан бири, - ва сиз кечирим сўзларини
айтганингиздан кўра кучлироқ сизни ўзгартирувчи кучни ҳис қиласиз". Агар Жанубий
Африканинг ёки Қўшма Штатларининг оқ ҳамда қора танли аҳолиси вақт вақти билан
қўлларини кечиримнинг умумий идишига солиб турсалар, бу қандай ҳаракатни келтириб
чиқарган бўлар эди?
Лоренс Ван Дер Пост ўзининг "Маҳбус ва портлатувчи мослама" китобида японларнинг
Явадаги ҳарбий асирлар лагерида ўз бошидан ўтказган даҳшатларини ёдга олади. Бу
қўрқинчли жойда у шундай хулосага келган: "Келажакка ягона умид - бизларга душман
бўлган одамларни ҳар томонлама кечиришга боғлиқдир. Менинг маҳбуслик тажрибам, кечирим шунчаки диний кўнгилчанлик эмаслигини ўргатди; у худди тортишиш қонуни каби, одам руҳининг пойдевор қонунидир. Кимки тортишиш қонунини бузса ўз бўйнини
синдиради; агар кимки кечирим қонунини бузса, ўз руҳига ўлим жароҳатини етказади ва яна
бундай ҳаётнинг оқибатларидан қочишга ҳаракат қилиб, ўша – ўша жараённинг занжирида
бир халқа бўлиб қолади”.
Учинчи қисм
Иноятнинг
адолатсизлигини
ҳис қилиш.
Можаро ҳиди
11 - боб
Никоҳсиз туғилганларнинг уйи:
ҳикоя
Никоҳсиз тўғилганларнинг уйи: ҳикоя
(Бу ерда “никоҳсиз туғилганлар” деб таржима қилинган сўз, инглиз тилида “ҳаромзода” деб
берилган. У ҳақорат сифатида ишлатилади).
Уилл Кемпбел Миссисипи штатидаги қорамолчилик фермасида вояга етди. Китобларга
шўнғиб кетиб, атрофидаги одамлар билан кам муносабатда бўладиган бола, жиддий
шуғулланар эди ва ўзига Йельс Илоҳийт Семинариясига йўл очди. Ўқишни тамомлаб у
воизлик қилиш учун Жанубга қайтди ва Миссисипи университетининг диний ҳаётига масъул
шахс этиб тайинланди. Олтмишинчи йилларнинг боши эди. Бу вақтларда Миссисипи
штатининг ҳимматли аҳолиси фуқаролик ҳуқуқлари ҳимоячиларига қарши курашга
бирлашган эдилар. Олийгоҳ маъмурияти ва талабалари Кемпбеллнинг ирқчиликни
ёқламайдиган либерал қарашларидан воқиф бўлгач, унинг олийгоҳдаги фаолиятига нуқта
қўйилди.
Тез орада Кемпбел кураш майдонининг марказига тушиб қолди. У сайловларда иштирок
этиш учун келган аҳолини рўйхатга олиш ва фуқаролик ҳуқуқлари учун курашаётганларга
қўшилиш учун Жануб кўчиб келган Шимолнинг ғоявий йўналишга эга ёшлари устидан
назоратни амалга ошириш тадбирини бошқарди. Бу ёшлар орасида доктор Лютер Кингнинг
Сельмда йиғилиш ҳақидаги даъватига жавоб берган Гарвард Семинарияси талабаси Жонатон
Даниэлс ҳам бор эди. Ўшанда кўпчилик кўнгиллилар намойишдан сўнг уйларига қайтишган
эди, лекин Жонатон Даниэлс қолган эди ва Уил Кемпбелл у билан дўстлашиб қолди.
Ўша кунларда Кемпбелнинг диний қарашлари кўплаб текширувлардан ўтказилди.
Кўплаб оппозиционерлар "яхши масиҳий" оилаларидан келиб чиққан бўлиб, бошқа ирқ
вакилларини ўз жамоатларига киритишни исташмас ва оқ танли одамларни ҳимоя қиладиган
қонунларга тегишга ҳаракат қиладиган ҳар бир кимсага қаршилик қилар эдилар. Кемпбелл
учун агностиклар, социалистлар ва кам сонли художўй Шимолликлар орасидан тарафдорлар
топиш осонроқ эди.
“Иккита сўз билан айтганда масиҳийларга берилган хабар нима ҳақида?” - инсоннинг
ғашини келтирадиган қилиб сўрар эди агностиклардан бири. Бу суҳбатдош масиҳийлик
эътиқодидан узоқлашган, рўзнома ношири П. Д. Ист бўлиб, у масиҳийларга душман сифатида
қарар ва Уилнинг нима учун диний эътиқодни қаттиқ ёқлашини тушунмас эди. Кемпбел
шундай дея хотирлайди: "Бизлар қаергадир кетаётган ёки қаердандир қайтаётган эдик. У
менга деди: "Менга тушунтириб бер. Ўнта сўз билан, ундан ортиқ бўлмасин". Мен жавоб
бердим: "Биз ҳаммамиз ҳаромзодалармиз, лекин Худо барибир бизларни севади". У менинг
айтганларим ҳақида нималарни ўйлаганини айтмади, боз устига, қўлидаги бармоқларини
букиб, сўзларимни санаб чиққач, такрорлади: "Мен сизга ўнта сўзга рухсат бердим. Агар яна
бир бор уриниб кўрмоқчи бўлсангиз, заҳирангизда яна битта сўз бор". Мен бошқа ҳаракат
қилмадим, лекин у ўша куни айтганларимни менга тез-тез эслатиб турар эди”.
Бу ҳақида ўзи билмаган ҳолда Кемпбел ўз таърифи билан П Д Истнинг юрагига урган эди.
Ист ҳақиқатдан ҳам беникоҳ туғилган бўлиб, шу боисдан уни умри давомида камситишар эди.
Кемпбел айнан шу сўзни суҳбатдошини шунчаки ҳайратга солиш учун эмас, балки илоҳиёт
нуқтаи-назаридан аниқ бўлиш учун танлаган эди. Руҳий жиҳатдан олганда, бизлар никоҳсиз
туғилган болалармиз, аммо бунга қарамасдан Худонинг оиласига қўшилишга таклиф
этилганмиз. Кемпбелл бошига бирданига келган Хушхабарнинг таърифи ҳақида нақадар кўп
ўйлар экан, у унга шу қадар кўп ёқар эди. Аммо П.Д.Ист Кемпбелнинг ҳаётидаги энг оғир
кунда бу таърифни бешафқат синовдан ўтказди. Ўша куни Алабама штати шерифининг
ёрдамчиси Томас Коулмэн Кемпбелнинг йигирма олти ёшли қора танли дўстини отиб
ташлаган эди. Жонатан Даниэлс оқ танлиларга мўлжалланган магазинга пикет қилиш учун
ҳибсга олинган эди. Уни ҳибсдан озод қилишганида, у қўнғироқ қилиш ва сафар ҳақида
келишиб олиш учун баққоллик дўкони томон юрди. Шу лаҳзада тўппонча билан қуролланган
Коулмэн пайдо бўлиб, Жонатоннинг қорнига ўқ узди. Ўқлар яна бир одамга, қора танли
ўсмирга тегиб, уни елкасидан оғир яралади.
Кемпбел "Ниначининг биродари" китобида П.Д.Ист билан ўша оқшом бўлиб ўтган
суҳбатини хотирлайди. Бу суҳбатнинг натижасига Кемпбел "ҳаётимдаги энг сабоқли
теологик дарс " деб қарайди.
"П.Д. Ист ҳатто шундай қайғули даврда ҳам ҳужумчи ҳолатда турди: "Ҳа биродар, кўрамиз, сен берган таъриф бундай синовга дош бера олармикан". Мен Нэшвилдаги
"Америкаликларнинг фуқаролик эркинлиги иттифоқи"нинг адлия маҳкамасидаги таниш
ҳуқуқшуносга қўнғироқ қилдим. Мен дўстимнинг ўлими - бу одил судга пародия, қонун ва
тартибнинг бутунлай бузилиши, федерал ва давлат қонунларига қарши жиноят дедим. Мен
қотилга нисбатан қишлоқи, саҳровий, қаланғи-қасанғи, жоҳил, ку-клукс-клан гуруҳи аъзоси
ва шунга ўхшаш сўзларни ишлатдим. Мен жамиятшунослик, психология, ижтимоий ахлоқ
билан шуғулланишни бошладим, шу тушунчалар билан гапира ва ўйлай бошладим. Мен
шунингдек, Янги Аҳд теологиясини ҳам ўрганиб чиқдим. П. Д. Ист менга йўлбарс каби
ташланди: "Келгин биродар, сенинг таърифинг ҳақида суҳбатлашамиз”. Бир ажойиб лаҳзада
Уилнинг биродари Жо унга ўгирилиб деди: "Ўзингни босиб ол! Наҳотки сен бировга оғир
эканини пайқамайсан?" Бироқ мени беҳад яхши кўргани туфайли ёлғиз қўя олмайдиган П. Д
.Ист унга қўл силтаб, сўзида давом этди: “Жонатан ҳаромзода эдими?"
Кемпбелл шундай жавоб берди: "У мен билганлар ичида энг ажойиб йигитлардан бири
бўлсада, ҳақиқат шундан иборатки, бизлардан ҳар биримиз гуноҳкормиз. Шу маънода, ҳа, у
“ҳаромзода” эди".
"Яхши. У ҳолда Томас Коулмэн ҳам ҳаромзодами?” - давом эттиради П.Д.Ист. Бу саволга
жавобни Кемпбел анча тезроқ топди. Қотил ҳам ҳаромзода эканлиги аниқ эди.
Шунда П.Д.Ист Кемпбел сари стулини яқинроқ сурди, ўзининг ориқ қўлини унинг тиззасига
қўйганча суҳбатдошининг қизарган кўзларига боқиб, сўради: "Нима деб ўйлайсан, шу иккала
ҳаромзодалардан қайси бирини Худо кўпроқ яхши кўради?" Савол қоқ нишонга, юракка
бориб тақалди. Кемпбел ўз китобида ёзади: "Тўсатдан ҳаммаси аён бўлди. Ҳаммаси. Бу ваҳий
эди. Мен дераза томон бутун хонадан ўтиб бориб, деразани очдим, мен кўчадан келаётган
ёруғликдан кўзимни олиб қочишга ўзимда куч топа олмас эдим. Мен йиғлаб юбордим. Аммо
йиғимга кулгу қоришган эди. Бу мен ҳис этган ғалати ҳиссиёт эди. Мен қайғуни қувончдан
ажратишга, кўз ёшларим сабабини кулгуларим сабабидан ажратишга ҳаракат қилганим
ёдимда. Ўшанда ҳаммаси тезда равшан бўлди. Мен ўзимнинг устимдан, мен ўзим
тушунмаган ҳолда либерал софистикага хизмат қилишга айланган йигирма йиллик
масиҳийлик хизматим устидан кулар эдим... Мен бир қанча қуролсиз кишилар сиропли газ
сув ичиб, печенье еб ўтирган жойга бировнинг бориб, улардан бирини тўппонча билан
ўпкасини, юрагини ва ичакларини тешиб қулатиши, сўнгра бошқасига бир неча ўқ отиб, бу
ўқлар унинг эти ва суягидан ўтиши ва Худо бундай одамни озодликка қўйиб юбориши
ҳақидаги ғоянинг ўзи менинг тушунчамдан юқори эканлигини тан олдим. Бироқ бу айнан
шундай бўлмаса, Хушхабар йўқдир. Агар бу ёлғон бўлса бизларда фақат ёмон хабар бор.
Бизлар қонун билан ёлғиз қоламиз".
Уилл Кемпбелл ўша кеча англаган нарса иноятнинг янги билими эди. Иноят бепул берилади
ва нафақат унга муносиб бўлмаганларга, балки унинг аксига муносиб бўлганларга ҳам бирдек
тарқалади: ку-клукс-клан аъзоларига ҳам фуқаролик ҳуқуқлари ҳимоячиларига ҳам, П.Д.Истга ҳам, Уилл Кемпбеллга ҳам, Томас Коулмэнга ҳам, Жонатан Дэниэлсга ҳам бир хил
даражада тарқалади.
Бу ваҳий Уилл Кемпбеллда шу қадар чуқур ўрнашдики, у иноятдан ларзага келди. У
ўзининг нуқтаи назарини Жамоатлар Миллий Кенгашида маълум қилиб, у ўзини ўзи
атаганидек "камбағалларнинг ҳаворий"си бўлди, шу билан бирга бу тушунчанинг маъносини
ўзгартирди. У Теннеси штатида ферма сотиб олди ва ҳозирги кунларда ку-клукс-кланчилар ва
ирқчилар, камчилик қора танлилар ва оқ танли либераллар даврасида ҳам бирдек қувонч
билан вақт ўтказади. У кўпчилик одамлар озчиликка ёрдам беришни исташларини кўрди; лекин у Томас Коулмэнга хизмат қилишга рози бўлган бирор-бир кишини дунёдан топмади.
Менга Уилл Кемпбеллнинг тарихи ёқади, чунки менинг ўзим ҳам Атлантада ирқчиликни
обрў нишони сифатида кўтариб юрган одамлар орасида улғайганман. Қисқача айтганда, мен
Кемпбелнинг тарихини яхши кўраман, чунки маълум муддатда мен Жонатан Даниэлсдан
кўра кўпроқ Уилл Кемпбеллга ўхшаш эдим. Мен ҳеч қачон ҳеч кимни ўлдирганман эмасман, аммо шубҳасиз нафратланар эдим. Ку-клукс-кланчилар бизга қўшни бўлишга журъат этган
биринчи ҳабаш оиласининг уйи олдидаги майсазорда хочни ёқиб юборишганида мен кулган
эдим. Жонатан Даниэлс билан содир бўлгани каби Шимолликларни ўлдиришганида эса
дўстларим ва мен елка қисиб дер эдик: "Бу ерга жанжал олиб келиш учун келганлар жазосини
олсин!”
Вақти келиб, мен ўзимни аслида қандай бўлсам шундайлигимча: нафратга сазовор
ирқчи, Хушхабарга қарши қонунлар бўйича яшаётиб, Хушхабар ниқоби ортида яширинган
иккиюзламачи эканлигимни кўрганимда; бу вақт яқин келганида, мен чўкаётган одам каби
иноятнинг аксига арзийдиган одамларга: мен каби одамларга берилиши ваъда қилинган
иноятга ёпишдим.
Вақти вақти билан иноятсизлик мени ваҳийни қабул қилган ички “меним” энди ҳали нур
кўрмаган қаланғи-қасанғилардан, ирқчилардан аҳлоқий юксакроқ деб ишонишга васваса
қилдириб олдинги ҳудудларини қўлга олишга ҳаракат қилади. Лекин мен ҳақиқатни биламан:
"Бизлар ҳали гуноҳкор бўлган чоғимизда, Масиҳ бизлар учун ўлди". Мен биламанки, бошқалардан аъло эмас, аҳмоқроқ бўлган чоғимда Худонинг севгиси билан юзма-юз
учрашдим ва ажойиб иноят менга ўхшаган ҳаёт кемаси вайрон бўлганларни қутқарди.
12 - Боб
Нопок нарса йўқ
Энди бу ерда балчиқ ва чангда
Унинг севгисининг нилуфарлари очилади.
Нопок нарса йўқ
Мен ҳаётимда бир бор болаларга воизлик қилишга жасорат қилганман. Ўша якшанба эрталаб, тортиниб ва атрофимга шубҳали ҳидлар тарқатиб, ўзим билан бирга магазиндан пакет олиб
келдим ва жамоатга келган ҳамма болаларни мен навбатма навбат пакет ичидаги нарсаларни
очаётган кафедрага кўтарилишга таклиф қилдим.
Дастлаб мен бирор нарса чайнаб олишимиз учун бир қанча ўрам қовурилган чўчқа
терисини чиқардим (бу таом кейинчалик президент Жорж Бушнинг севимли тансиқ
таомларидан бири эди). Сўнгра сохта илон ва катта резина пашшани чиқардим, бу менинг
тингловчиларимнинг чинқиришига олиб келди. Сўнгра бизлар эскалопани татиб кўрдик.
Ниҳоят болаларнинг ўта мамнунияти остида, мен қўлимни секингина пакетга тиқиб, ундан
тирик омарни (катта денгиз қисқичбақаси) чиқариб олдим. Биз уни Лэрри Омар деб атадик.
Лэрри панжаларини даҳшатли силкитиб жавоб берар эди.
Фаррош шу куни дам олмай ишлади. Умуман олганда мен ҳам дам олмай ишладим, чунки
болалар зинапоялардан пастга тушиб кетишгач, мен уларнинг ота-оналарига Худо нима учун
бу жонзодларни истеъмол қилишга ижозат бермаганлигини тушунтиришни ўзимга мақсад
қилиб қўйдим. Эски Аҳддаги Левит қонунида бизлар ҳозир еган ҳар бир бўлак қатъий
таъқиқланган эди ва ҳеч қайси ортодоксал (таълимот асосига чуқур эътиқодли одам) яҳудий
мендаги пакетдаги нарсаларга қўл урмаган бўлар эди. Мен ўз воизлигимни: "Худо нима учун
омарларга қарши?" деб номладим.
Биз биргаликда Янги Аҳддаги, ҳаворий Бутрусга уйнинг томида ваҳий келганлиги ҳикоя
қилинадиган ажойиб саҳнага назар ташладик. Томга ёлғиз ибодат қилиш мақсадида чиққан
Бутрус оч қолди. Унинг боши айланди, у транс ҳолатига тушди ва унинг кўз олдида даҳшатли
саҳна пайдо бўлди. Осмондан бир тўда "ҳаром" сутэмизувчилар, судралиб юрувчилар ва
қушлар оқими ёғилди. Бир томондан ҳаворийлар китобининг ўнинчи бобида жонзодларнинг
аниқ турлари айтилмайди, лекин Левит китобининг ўн биринчи бобида уларнинг рўйхатини
топишимиз мумкин: чўчқалар, туялар, қуёнлар, калхатлар, қарғалар, қулоқли бойўғлилар, кумойлар, турналар, кўршапалаклар, чумолилар, қўнғизлар, айиқлар, калтакесаклар, скунслар, ласкилар, каламушлар, илонлар.
"Симўн, қандай жирканчлик! Тегмагин. Боргин ва ҳозироқ қўлларингни ювгин!" – ҳеч
қандай шубҳасиз у онасининг қичқириғини эшитди. Нима учун? Чунки бизлар ҳар хилмиз, мана нима учун. Биз чўчқа гўштини емаймиз. Улар жирканч, нопок. Худо бизларга уларга
тегмасликни ўргатган. Худди Палестиндаги ҳар битта яҳудий каби Бутрусга ҳам бунақанги
озуқалар ўта жирканч эди. Бунга табу қўйилган бўлиб, у жирканишни келтириб чиқарар эди.
"Улар сизлар учун жирканч бўлиши керак", - деган эди Раббий.
Агар кун давомида Бутрус ўлик ҳашаротга теккан булса у ўзи ювинар эди, кийимларини ҳам
ювар эди ва оқшомгача нопок бўлар эди. У шундай ҳолида маъбадга келиши мумкин эмас эди.
Агар, масалан, ўлик калтакесак ёки ўргимчак томдан озиқлик кўзасига тушиб кетса, у
кўзадаги озиқни ташлаб, кўзани синдириши керак эди.
Энди эса мана шу таъқиқланган нарсалар осмондан ёғилиб тушар эди ва самодан келган
овоз деди: "Ўрнингдан тур, Бутрус. Уларни ўлдиргин ва еявергин".
Бутрус Худога унинг Ўзининг қоидаларини эслатди. "Албатта, йўқ, Раббий! - дея эътироз
билдирди у. - Мен ҳеч қачон бирор жирканч ва ҳаром нарсаларни еган эмасман".
"Худо поклаган нарсаларни ҳаром демагин", - деган овоз келди. Қалбининг тубигача ларзага
келган Бутрус зинапоялардан пастга тушгунича бу саҳна яна икки бора такрорланди. У пастга
тушганида шу куннинг иккинча ҳайратомуз воқеасига: Исо Масиҳнинг издошларига
қўшилишни истаган бир гуруҳ “нопок”, яъни яҳудий бўлмаган халқ вакилларига дуч келди.
Бугунги кунларда чўчқа котлети, эскалопалар, чиғаноқлари очилган устрицаларни еб
лаззатланадиган масиҳийлар узоқ йиллар муқаддам том устида юз берган мазкур саҳнанинг
кучини осонгина тушунаверишмайди. У содир этган ларзага келтирувчи натижа ҳақида
сўзламоқчи бўлсак, менинг ақлимга келаётган, бу саҳнага энг яқин келадиган параллеллик –
Техас стадионида Жанубий баптистларнинг съезди вақтида тўғридан – тўғри майдонга
спиртли ичимликлар тўла бар туширилиб, самодан ғайритабиий овоз ҳушёрларга: “Тубигача
ич!” – дейиши ҳолати бўлар эди.
Мен жавоб реакциясини тасаввур қила оламан: "Албатта йўқ, Раббий! Бизлар
баптистлармиз. Бизлар ҳеч қачон бундай ҳаром нарсага яқинлашмаганмиз". Бутрусда ҳам
нопок озуқалар ҳақида худди шундай шаклланган фикри бор эди.
Ҳаворийлар ўнинчи бобда ёзилган ҳолат балки, ҳали тажрибага эга бўлмаган жамоатнинг
парҳезини тушунтиради, аммо у менинг шахсий саволимга жавоб бермайди: “Раббийнинг
омарларга нима қаршилиги бор?” Мен бу саволга жавоб олишим учун, Худо ана шу таъқиқни
ойдинлаштирган Левит китобига мурожаат қилишим лозим: "Зеро Мен-сизларнинг Раббий
Худойингизман. Муқаддаслашинглар ва муқаддас бўлинглар, зеро Мен (сизларнинг Раббий
Худойингиз) муқаддасман". Худонинг бу қисқача изоҳи мулоҳаза юритиш учун кўп
имкониятлар қолдиради ва олимлар барча таъқиқларнинг сабабларини бирин-кетин муҳокама
қилганлар.
Баъзилар Левит китобидаги қонунларнинг саломатлик учун фойдасига эътибор
қаратдилар. Чўчқа гўштини ейишни таъқиқлаш трихинеллоз касаллиги хавфидан қутқарди.
Молюскаларни истеъмол қилишнинг таъқиқланиши эса баъзан устрица ва мидияларда
топилган вируслардан асрар эди. Бошқалар ана шу таъқиқланган жонзодларнинг ифлос
нарсалар, ўлакса билан озиқланишини таъкидлашади. Учинчи тоифадаги кишилар бу махсус
қонунлар Исроилга қўшни бўлиб яшаган маъжусийларнинг урф-одатларига қарши
йўналтирилган деб кузатувларини хулоса қиладилар. Масалан, улоқчани онасининг сутида
пиширишга таъқиқлов, чамаси Исроил халқини канъонликларнинг сеҳрли маросимларига
тақлид қилишдан асраш учун киритилган эди.
Бу изоҳларнинг барчаси албатта мантиқдан холи эмас ва ҳақиқатдан ҳам Раббий мазкур
ғалати рўйхатни тузаётганида қандай мантиққа асосланганини ёритиши мумкин. Аммо унда
баъзи бир жониворларнинг пайдо бўлишини тушунтиришнинг умуман иложи йўқ. Нима учун
омар бу рўйхатда мавжуд? Ёки ўлаксалар билан эмас, ўт-ўланлар билан озиқланадиган, соғлиққа хавф солмайдиган қуёнларчи? Нега Ўрта Шарқда кенг тарқалган ҳайвонлар: туя ва
эшаклар бу рўйхатга тушиб қолган? Кўриниб турибдики, бу таъқиқларни тузишда қандайдир
эркинлик бор (Албатта ҳар бир жамиятнинг маълум овқатга одатлари эркин ва ҳар бир
жамиятда “тоза” ва “нопок” ҳайвонларга айириш бор. Французлар от гўштини ейишади, хитойлар ит ва маймунни ейишади, итальянлар куйловчи қушларни ейишади, янги
зеландияликлар кенгуруни ейишади, африкаликлар ҳашаротларни ейишади, каннибаллар эса
бошқа одамларни ейишади. Америкаликлар бу одатларнинг кўпчилигини агрессив деб
ҳисоблайдилар, чунки бизнинг жамиятимизда озуқа сифатида ишлатиш мумкин бўлган
ҳайвонларнинг турғун рўйхати бор. Вегетарианларда бу рўйхат анчагина қисқароқ).
Худо омарнинг нимасига қарши? Яҳудий ёзувчиси Герман Ваук дейдики, инглиз тилидаги
"fit" (яроқли, керак бўладиган, тўғри келадиган) сўзи, қадимий яҳудий тилидаги сифат
"ҳалол" (яҳудий қонунлари бўйича рухсат берилган)га тўғри келади, бу ҳозирги кунларда ҳам
яҳудий урф-одатларида мавжуддир. Левит китоби баъзи бир жониворларни "fit" ёки
яроқлилар тоифасига, бошқаларини эса истеъмолга яроқсизлар тоифасига киритади.
Антрополог Мэрри Дуглас янада чуқурлашиб, Худо қандайдир нуқсони бўлган жонзодларни
таъқиқлаган дейди. Балиқларнинг сузгичлари ва тангачалари бўлиши кераклиги учун
молюска ва угрилар танловдан ўта олмайдилар. Қушлар учишлари керак ва шу туфайли эму
(ариқ сичқони) ва туяқушлар яроқсиз бўлиб қоладилар. Ер жониворлари илон каби ерда
судралмасдан, тўрттала оёқлари билан юришлари лозим. Уй катта қорамоли, қўйлар ва
эчкилар кавш қайтаришади ва иккига бўлинган туёққа эгалар; демак, ейишга яроқли
сутэмизувчиларнинг ҳар бири шундай қилишлари керак.
Раввин Якоб Нойснернинг сўзлари ҳам шу далилни такрорлайди: "Мабодо икки оғиз сўз
билан бирор нарсанинг нима сабабдан ҳаром бўлиб қолишини айтишим керак бўлса, мен у
ёки бу сабабга кўра нормадан четлашгани учун деб жавоб берган бўлар эдим".
Мазкур масалада турлича назарияларни ўрганиб, менимча Эски Аҳдда келтирилган ҳаром
жониворларнинг таъқиқланишининг асл маъносини кўрсатадиган умумий негизни англадим.
Уни қуйидагича таърифлаш мумкин: "Ҳеч қандай ғалатилик!" Исроил аҳолиси ўз
рационларидан барча ғайритабиий ёки “ажиб” ҳайвонларни ўчирар эдилар; улар авлодлардан
авлодларга истеъмол қилишган “тоза” ҳайвонларга нисбатан ҳам мазкур негиз қўлланган. Ҳеч
бир имонли маъбадга касал ёки мажруҳ қўзичоқни олиб келиши мумкин эмас эди, чунки Худо
сурувдаги энг бенуқсонини истар эди. Қобилдан бошлаб барча одамлар Худонинг аниқ
кўрсатмаларига амал қилишлари лозим эди. Акс ҳолда, уларнинг илтижолари рад этилиши
мумкин эди. Худо мукаммалликни талаб қилар эди. Худо энг яхшисига муносиб эди. Ҳеч
қандай ғайритабиийлик бўлмаслиги керак!
Назаримда, Эски Аҳд одамларга яқинроқдек. У уларни кўпроқ ҳаяжонга солади, унинг
қонунлари одамларникига ўхшаш. Мен Чикагодаги жамоат хизматига борганимни
хотирлайман. Хизмат вақтида чўпон Билл Лесли бизнинг жамоатимизни шундай бўлдики, у
Иерусалим маъбадига ўхшаб қолди. Яҳудий Мажусийлар ҳовлиси деб белгиланган балконда
йиғилишлари мумкин эди, улар асосий жамоатдан ажратилган эдилар. Яҳудий хотин-қизлар
асосий жойга киришлари мумкин эди, фақат махсус улар учун ажратилган жойда ўтирар
эдилар. Дунёвий яҳудийлар учун муқаддас жойнинг ёнида кенг майдон ажратилган эди, аммо
ҳатто улар ҳам руҳонийлар учун ажратилган жойга кира олмас эдилар.
Бу майдоннинг қурбонгоҳ жойлашган орқа қисмини Билл Муқаддаслар Муқаддаси деб
белгилади. "Бу жойни асосий жамоатдан ажратиб турган фут қалинлигидаги пардани тасаввур
қилинг, - деди у, - фақат олийруҳоний бир йилда бир маротабагина, муқаддас байрам Йом
Кипур вақтида ичкарига кириши мумкин эди; Бироқ у ҳам оёғига арқон боғлаб кириши лозим
эди. Мабодо у бирор нарсада адашса ва ичкарида ўлиб қолса, бошқа руҳонийлар уни арқон
ёрдамида тортиб чиқаришар эди. Улар Муқаддаслар Муқаддасига, Худо яшайдиган даргоҳга
киришга журъат қила олмас эдилар".
Ҳеч бир одам, ҳатто энг художўй одам ҳам Муқаддаслар Муқаддасига киришни ўйламас, чунки бунинг жазоси ўлим эди. Меъморий услубнинг ўзи Исроил аҳолисига Худо уларга
ўхшамаслигини, У бошқа, муқаддас эканлигини эслатиб турар эди.
Биз буни бирор замондошимиз Қўшма Штатлар президентига хат ёзишни хоҳлаши билан
таққослашимиз мумкин. Ҳар бир фуқаро унга мактуб ёзиши, телеграмма жўнатиши ёки
электрон почта орқали хат юбориши мумкин. Аммо бирор киши Вашингтоннинг Колумбия
федерал округи бўйлаб сайр қилаётган бўлса, саёҳатчилар билан биргаликда Оқ уй ёнида
тўхтаган бўлса ҳам Президент билан шахсан учрашиш имкониятини изламаган бўлар эди. У
котиб билан, ёки балки сенатор ёрдами билан Вазирлар Кабинетининг бирор аъзоси билан
учрашиши мумкин, лекин ҳеч қайси эс-ҳушли одамнинг хаёлига Оқ уйдаги Президент
кабинетига кира олиш ва унга арзини баён қилиш фикри келмайди. Ҳукумат жиддий
иерархик қонунларга бўйсунади ва қонуннинг қатъий талабларига биноан юқори мартабали
одамлар шахсий муносабатлар учун ёпиқдирлар. Худди шу тариқада Эски Аҳдда иерархия
поғонаси одамларни Худодан ажратиб турар эди, бу эса нуфуз асосида эмас, балки "поклик"
ва "муқаддаслик" асосида содир бўлар эди.
Бироқ ҳайвонларни ҳаром дейиш бошқа-ю, одамларни нопок дейиш бошқа гап. Аммо Эски
Аҳд қонунлари улар учун истисно қилмайди: "Сенинг наслингдан бирор киши бутун авлоди
давомида, агар танасида нуқсони бўлса, Ўз Худосига яқинлашиши ва нон олиб келиши
мумкин эмас; танасида нуқсони бўлган бирор киши яқинлашмаслиги керак: на кўр, на чўлоқ, на бадбуруш, на қўли ёки оёғи синган, на букри, на аъзоси қуриган, на кўзида доғи бор, на
терисида чандиқ бўлган, на мояги эзилган.
Бир сўз билан айтганда, тана аъзолари шикастланган ёки насли бузилган (никоҳсиз
туғилганлар) яроқсиз деб эълон қилинар эдилар. Ҳеч қандай нотабиийлик йўқ! Ҳайз
вақтидаги аёллар, жинсий қўшилувдан кейин эркаклар, туққан хотинлар, тери касаллиги ёки
йирингли яраси бўлган одамлар, мурдага теккан ҳар бир киши – бу одамларнинг барчалари
диний нуқтаи-назардан нопок ҳисобланар эдилар.
Бизнинг сиёсий хушмуомалалик асримизда, жинс, ирқ ва ҳатто жисмоний соғлиқ билан
боғлиқ равишда баъзи одамларга нисбатан бундай қичқирувчи иерархия қарийб бўлиши
мумкин эмасдек туюлади, аммо яҳудий динининг ўзига хос томони айнан мана шу муҳитдир.
Яҳудий эркаклари учун ҳар бир кун, "мени мажусий қилиб яратмаганинг учун... қул қилиб
яратмаганинг учун... аёл қилиб яратмаганинг учун" Худога миннатдорчилик билдириб ибодат
қилиш билан бошланар эди.
Хорват теологи Мирослав Вольф бу ҳодисани таърифлаганидек, Ўнта Амр бундай
муносабатнинг натижасини, “покланиш сиёсатининг ҳалокатли мантиғини” ёрқин намойиш
этади. Бутрус Муқаддас Руҳнинг айтган сўзига чекиниб, Рим юзбошисининг уйига киришга
рози бўлар экан, у ўзини таништираётиб, шундай дейди: "Биз Яҳудийларга бошқа қабилалар
билан алоқа қилиш ёки уларга яқинлашиш таъқиқланганини биласиз". У фақатгина том
устида Худо билан қилган баҳсида ютқазганидан кейингина шундай чекинди.
Бутрус давом этди: "Аммо Худо менга ҳеч бир одамни ҳаром ёки нопок ҳисобламаслигим
лозимлигини очди". Бутруснинг ўзининг ҳатто хаёлига келмайдиган иноятнинг инқилоби
содир бўлаётган эди,
"Мен билмаган Исо" китобини ёзишимдан олдин, мен бир неча ой Исо Масиҳнинг ҳаётида
содир бўлган далилий воқеаларни ўрганиб чиқиш билан шуғулландим. Мен Исо Масиҳ
туғилганидан кейинги биринчи асрдаги яҳудий динининг тартибга солинган дунёсига қандай
ўлчам билан қараш кераклигини тушундим. Тан оламанки, одамларни синфларга ажратиш
менинг америкалик нафсониятимга тегди. У менга иноятсизликнинг расмий тан олинган
услуби, табақали дин тизими бўлиб кўринди. Бироқ яҳудийлар аҳолининг аёллар, хорижликлар, қуллар ва қашшоқлар каби гуруҳларига жамиятдан ўрин топган эдилар. Бошқа
жамиятларда уларга ёмонроқ муносабатда бўлар эдилар.
Исо ер юзига Фаластин диний бурилишни бошидан кечираётган вақтда келган эди.
Масалан, фарзийлар ўз покликларини сақлаш учун аниқ қоидаларни ишлаб чиқаришган эди: ҳеч қачон бошқа қабилаликнинг уйига кирмаслик, гуноҳкорлар билан бирга овқатланмаслик, шаббат куни ҳеч қандай иш қилмаслик, овқатланиш олдидан етти марта қўлни ювиш; шунинг
учун Исо узок кутилган Масиҳ бўлиши мумкинлиги ҳақидаги овозалар тарқалганида, бу
хабар художўй яҳудийларни қўзғатишдан кўра кўпроқ ларзага солар эди. Ахир нопок
одамларга, моховларга қўл текизган У эмасми? Ёмон отлиқ аёлга оёғини сочлари билан
артишига ижозат бермаган У эмасми? У солиқчилар билан овқатланар эди, улардан бири
ҳатто ўн иккита шогирдлардан иборат кичик доирага кирган эди; У яна покланиш маросими
қоидалари ва шаббатга риоя қилишларни кишининг ғазабини қайнатиб менсимас эди.
Бундан ташкари, Исо Масиҳ атайин бошқа қабилаликларнинг ҳудудларида саёҳат қилар ва
улар билан муносабатда бўлар эди. У римлик юзбошининг имонини исроилликларнинг имони
билан солиштирганда, римликники каттароқ эканини мақтади ва унинг хизматкорини
шифолаш учун уйига ўз ихтиёри билан киришга рози бўлди. У мохов касаллиги билан
оғриган “ярим қон” самариялик аёлни шифолади ва “яҳудийлар самарияликлар билан
суҳбатлашмаслигини” билган шогирдларини даҳшатга солиб, у билан узоқ суҳбатлашди.
Яҳудийлар миллати учун, қўшнилари эса у бир неча бора турмушга чиққани учун рад этган
бу аёл, Исо Масиҳ юборган биринчи ҳаворий ва У Ўзининг Масиҳ эканини очган биринчи
инсон бўлди. Сўнгра Исо Масиҳнинг Ердаги ҳаёти ўзининг олий нуқтасига етди ва У
Ўзининг шогирдларига "Буюк Топшириқ"ни бериб, уларга Хушхабарни нопок мажусийларга
“бутун Яҳудияда, Самарияда ва ҳатто ернинг чеккаларигача” олиб боришни буюрди.
Исо Масиҳнинг "нопок" одамларга бўлган муносабати унинг юртдошларини саросимага
солар эди ва ахийри, Унинг хочга михланишига сабаб бўлди. Аслида Исо Масиҳ яҳудийлар
аллалаган Эски Аҳд қоидаси: “ҳеч қандай нотабиийлик бўлмасин”ни, иноятнинг янги коидаси
билан ўзгартирди: "Бизлар ҳаммамиз ҳаромзодамиз, аммо барибир Худо бизларни севади".
Хушхабарда Исо Масиҳнинг фақат бир маротаба куч ишлатганлиги қайд этилган. Бу
савдогарларни маъбаддан қувиб чиқаргани эди. Қамчини силкитганича У столларни ва
стулларни ағдариб ташлади, у ерда дўконларини очишган савдогарларни қувиб юборди.
Аввал айтиб ўтганимдек, маъбаднинг меъморлигининг ўзи яҳудийлар жамиятида бўлган
иерархиядан далолат берар эди. Ўзга қабилаликлар маъбаднинг ўзига эмас, фақат ташқи
ҳовлига киришлари мумкин эди. Исо Масиҳ яҳудий бўлмаганлар учун ажратилган майдонни
савдогарлар ҳайвонлар маъраётган ва ўкираётган, ҳамда сотувчилар нарх учун баҳслашаётган
шарқ бозорига айлантирганларидан норози бўлган эди. Бундай муҳит Худога сажда қилишга
сира тўғри келмас эди. Марк маъбадни тозалаганидан сўнг олийруҳонийлар ва уламолар “Уни
ўлдириш учун излашган"ини қаламга олади. Аслида Исо Масиҳ ўзга қабилаликларнинг
Худога юзланиш ҳуқуқини рашк билан ҳимоя қилиб, ўз тақдирини белгилади.
Худога мурожаат қилиш зинапоя шаклида ташкиллаштирилган эди. Исо Масиҳ мана шу
иерархик зинапояни биттама-битта бузиб чиқди. У қашшоқ, гуноҳкор, ўзга қабилаликлар ва
яҳудий бўлмаганларни – нопокларни Худонинг зиёфати бўлаётган столга таклиф қилди.
Ахир Яҳё дунёнинг барча миллатлари таклиф этиладиган буюк базм ҳақида башорат қилган
эмасмиди? Узоқ йиллар мобайнида Яҳёнинг ҳаяжонли башорати шу қадар мавҳум бўлиб
қолган эдики, баъзи гуруҳ одамлар жисмонан соғлом бўлган яҳудийларга ҳам бу стол
атрофида ўтиришларини рад қилган эдилар. Аксинча, Исо Масиҳ бу базмнинг бошида ўз
хизматкорларини кўчаларга ва хиёбонларга "қашшоқ, майиб, оқсоқ, сўқир"ларни чақириб
келиш учун юбораётган хўжайинни кўрган эди. (Худо Ўзининг “оила”сига нафақат яҳудий
миллатига мансуб бўлганларни, балки унга барча қабила ва миллат одамларини қўшиб, уни
кенгайтиришни узоқ вақт режалаштирганига Эски Аҳдда жуда кўп ваҳийлар бор. Иоппияда
Бутрусга нопок жониворларни кўргани ҳақидаги ваҳий нозик киноя билан таърифланади; Иоппияда, Йўноҳ Ниневия шаҳридаги мажусийларга Худонинг хабарини етказиш ҳақидаги
Худонинг буйруғидан қочишга ҳаракат қилган ўша порт шаҳри).
Исо Масиҳ айтиб берган яна бир ажойиб ҳикоя, дайди ўғил ҳақидаги масалдир. Бу масал
оила шаънини булғаган, ҳеч нарсага арзимайдиган бекорчи ўғил шаънига уюштирилган
зиёфат билан якунланади. Исо Масиҳнинг нуқтаи-назарича, одамлар ёқтирмаган кишилар
Худо учун севиклидир ва улардан бирортаси Худога кайтиб келса, унинг шарафига зиёфат
уюштирилади. Бизларнинг ҳаммамиз беникоҳ туғилганмиз, лекин барибир Худо бизларин
яхши кўради.
Меҳрибон самариялик ҳақидаги бошқа бир маълум масал, уни Исо Масиҳдан эшитган
одамларнинг қалбларини, унда жасадга қўл уриб, нопок бўлишни истамаганликлари учун
талончилик қурбонини четлаб ўтган иккита дин намоёндаси тилга олиниши билан чертар эди.
Ушбу масалда Исо самариялик одамни масал қахрамони қилди. Бу танлов Исо Масиҳнинг
тингловчиларини, агар замонавий раввин Палестинани Озод Қилиш Ташкилоти аъзосини
шарафловчи ҳикояни айтиб берса бизларни қандай ҳайрон қолдирса, худи шундай ҳайрон
қолдирар эди.
Исо жамиятдаги алоқалари билан ҳам яҳудийча "тоза" ва "нопок" тоифаларини рад қилди.
Масалан Луқо Хушхабари саккизинчи бобида бирин – кетин келган уч воқеа тилга олинади.
Уларни биргаликда олса, фарзийларнинг Исо Масиҳга ишончсизликларини мустаҳкамлаши
керак эди. Исо дастлаб яҳудий бўлмаган аҳоли яшайдиган ҳудудга боради. У ерда жин чалган, яланғоч одамни шифолайди ва ўзининг ҳаворийси сифатида унинг она шаҳрига юборади.
Сўнгра бизлар Исо Масиҳнинг деярли йигирма йилдан буён қон кетиши, "аёллар
муаммоси"дан азобланиб юрган хотинга қўл теккизганини кўрамиз. Қон кетиши бу аёлни
жамоатга қатнаш ҳуқуқидан маҳрум қилар ва ҳеч қандай шак-шубҳасиз унга улкан
шармандалик келтирар эди. Фарзийлар: “Одам содир этган гуноҳ бу каби касалликларга олиб
келади”-, деб таълим берар эдилар. Исо Масиҳ ошкора уларнинг фикрига қўшилмади. У ердан
Исо Масиҳ қизи ҳозиргина ўлган синагога бошлиғининг уйига боради. Жин чалган одамга ва
қон кетиши касаллиги билан оғриган аёлга қўл тегизиб "ифлосланган" Исо Масиҳ хонага
кириб, жасадга қўл тегизади.
Левит қонунлари касаллик тарқалишига имкон бермаслик учун ҳушёр турар эди. Касал
одам билан, яҳудий бўлмаган одам билан алоқада бўлиш, жасадга, айрим жониворларга ва
ҳатто моғорга қўл теккизиш одамни нопок қилиши мумкин эди. Исо Масиҳ бу жараённи
қайта кўриб чиқди. У бошқа одамдан касалликни юқтирмасдан, аксинча уни шифолар эди.
Жин чалган яланғоч одам Исо Масиҳни нопок қилмади, балки ўзи шифо топди. Қон
кетишидан азобланадиган бечора аёл Исо Масиҳни шарманда қилмади ва Уни нопок қилмади.
Аёл соғайиб кетди. Ўн икки ёшли ўлган қиз Исо Масиҳга касаллик юқтирмади. У соғайиб
кетди.
Мен Исо Масиҳнинг бундай муносабатида Эски Аҳд қонунларининг бузилишини эмас, мукаммаллаштиришини кўраман. Раббий илоҳийни дунёвийдан, тозани нопокдан ажратиб
ижодини “муқаддаслади”. Исо Масиҳ бу илоҳий қоидани йўққа чиқарган эмас. У буни
келтириб чиқарган сабабларни ўзгартирар эди. Энди Худо бизнинг ичимизда яшаётанлиги
туфайли, бизларнинг ўзимиз Худонинг муқаддаслигини олиб юрувчилар бўлишимиз мумкин.
Бизлар муқаддаслик манбаи бўлиш йўлларини излаб, Исо Масиҳ қилганидек, нопоклик
ҳукмронлик қилаётган дунёда дадиллик билан олдинги ҳаракат қилишимиз мумкин. Касал ва
мажруҳ одамлар бизлар учун ёқумли касалликлар ўчоғи эмас, балки Худонинг шафқатининг
яширин идиши бўлиши мумкин. Бизлар ана шу шафқатни дунёга олиб бориш, инфекциядан
қочадиган одамлар эмас, балки иноят ташувчилар бўлиш учун яратилганмиз. Биз Исо
Масиҳга ўхшаб, нопокни покланишига имкон туғдиришимиз мумкин.
Жамоат бундай фожиали саҳнага кўникиши учун талайгина вақт керак бўлди. Акс ҳолда, Бутрусга том устида кўрган ваҳийи керак бўлмас эди. Шу билан бир вақтда жамоат
мажусийларга Хушхабарни етказиш учун ғайритабиий туртки олиши керак эди. Муқаддас Руҳ
мамнуният билан буни амалга оширди. У дастлаб Филипни Самарияга юборди, кейин уни
саҳро йўлига йўналтирди. Бу йўлда у Эски Аҳд қонунларига кўра нопок ҳисобланган (уни
бичилган қул сифатида мояги шикастланган эди) қора танли ўзга қабилалик одамни учратди.
Бироз вақтдан сўнг, Филип биринчи африкалик ҳаворийни сувга чўмдирди.
Ҳаворий Павлус, бошида ўзгаришларга қарши чиқадиган одамлардан бири, "фарзийларнинг
фарзийи", ҳар куни Худога уни мажусий, қул ёки хотин қилиб яратмагани учун
миннатдорчилик билдирадиган одам бўлиб, туб ўзгариш яратган сўзлар қуйидаги сўзларни
ёзиш билан тугатди: "Энди яҳудий ҳам, мажусий ҳам йўқ; қул ҳам, озод ҳам йўқ; эркак жинси
ҳам, аёл жинси ҳам йўқ; зеро сизларнинг барчангиз Исо Масиҳда бирсизлар". “Исо
Масиҳнинг ўлими, - деди у, - маъбаднинг тўсиқларини барбод қилиб, одамларни турли
табақаларга бўлган душманлик деворларини олиб ташлади. Иноят бу боши берк кўчадан
чиқиш йўлини топа олди.
Африкада халқлар этник чегарадан ўтганларида, қабилалар орасидаги душманлик ваҳшиёна
урушларга олиб келаётган, Қўшма Штатлардаги ирқчилик бизнинг миллатимизнинг буюк
ғоялари устидан масхара қилиб кулаётган, камчилик ва тарқоқ гуруҳлар бўлиб уларнинг
ҳуқуқлари риоя қилинишини талаб қилиб парламент эшигига кўп қатнаётган бугунги
кунларда мен Хушхабарда баён этилган, Исо Масиҳнинг ўлимига олиб келган ғоядан кўра
қудратлироқ ғояни билмайман. Бизларнинг ҳаммамиз беникоҳ туғилганмиз, аммо Худо
барибир бизларни севади.
Раббий Бутрусга том устида ваҳий юборган вақтдан қарийб йигирма аср ўтди. Бу вақт ичида
кўп нарсалар ўзгарди (жамоат яҳудий дини урф-одатларидан маҳрум бўлгани ҳозир ҳеч
кимни ташвишлантирмайди). Аммо Исо Масиҳнинг ташаббуси билан содир бўлган туртки
ҳар бир масиҳий учун муҳим натижага эгадир. Исо Масиҳ содир этган иноят инқилоби менга
иккита сабаби билан чуқур таъсир қилади.
Биринчидан, у менинг Худо билан муносабатларимга тааллуқлидир. Билл Лесли бизнинг
жамоатимизни яҳудий маъбадининг тақсимланишига кўра тақсимлаган Худога хизмат
йиғинида, жамоат аъзолари ўйин қоидасини бузган эдилар. Бир қанча эркаклар ўз
илтимосларини руҳонийга етказиш учун албатта хотинлари билан бирга платформага
чиқишди, уларнинг эркак киши эканликлари бу ишларига узр бўлиб хизмат қилади деб
ҳисоблар эдилар. Улардан баъзилари руҳоний Худога элтиши учун қурбонликлар
келтиришди. Бошқалари ғалати илтимослар билан келишди: "Сиз Худо билан менинг
муаммоларим ҳақида гаплаша олмайсизми?" - деб сўрашар эди улар. Ҳар дафъа “руҳоний”
платформага чиқишга, қилиниши лозим бўлган маросимни амалга оширишга ва
“Муқаддаслар муқаддасида” илтимосни Худога етказишга мажбур бўлди.
Кутилмаганда, мана шу тадбирнинг энг қизғин чоғида ёшгина бир аёл жамоатнинг ёнбош
томонидан, аёллар учун ажратилган чегарани бузиб, қўлида Библия билан ҳовлиққанча
югуриб келди. Унинг қўлидаги Муқаддас Ёзувнинг Ибронийликларга мактуб саҳифаси
очилган эди. Аёл ҳайқирди: "Қулоқ солинглар! Бизнинг ҳар биримиз Худо билан
гаплашишимиз мумкин экан! Бунга қулоқ солинг: "Шундай қилиб, улуғ Олийруҳоний, осмонлардан ўтган Худонинг Ўғли Исога эга бўлиб, ўзимизнинг эътирофимизни маҳкам
тутайлик. Шундай экан, ...иноят топишимиз учун иноят тахтига жасорат билан
яқинлашайлик”. Яна мана бу ерда ҳам шундай ёзилган: "Шундай экан, эй биродарлар, Исо
Масиҳнинг қони туфайли муқаддас маконга киришимиз учун жасоратга эга бўлиб, чунки
Масиҳ
берди, .ҳамда Худонинг уйи устидан улуғ Руҳонийга эга бўлиб, тўлиқ имон билан, чин
юракдан Худога яқинлашайлик”. Демак, ҳар биримиз Муқаддасгоҳга киришимиз мумкин!
Хоҳлаганимиз Худонинг олдига киришимиз мумкин! Чўпон ана шу воизликни ўқир экан,
"одамнинг Худога яқинлашиши" билан боғлиқ бўлган аҳамиятли ўзгариш ҳақида сўзлади. Бу
улкан ўзгариш нимадан иборат эканлигини тушуниш учун сиз аввал Левит китобини ўқиб
чиқишингиз, сўнгра ҳаворийлар фаолиятига мурожаат қилишингиз керак бўлади. Худога
Эски Аҳдга кўра сажда қиладиган одамлар маъбадга киришдан олдин покланар эдилар ва
Худога илтимосларини руҳоний орқали юборар эдилар, Ҳаворийлар китобидаги имонлилар
эса (улардан кўпчилиги ҳимматли яҳудийлар) шахсий уйларда учрашишар ва Худога бемалол
“Абба” дея мурожаат қилар эдилар. Бу бизларнинг "дада" дейишимиз каби, болаларнинг ўз
оталарига севгиларини намоён қилиб айтадиган меҳрли сўзлари бўлиб, Исо Масиҳгача ҳеч
кимнинг хаёлига Борлиқнинг Мутлақ Ҳукмдори бўлмиш Яхвега шундай мурожаат қилиш
фикри келмаган. Исо Масиҳдан кейингина бу масиҳийларнинг Худога одатий мурожаатига
айланиб, илк масиҳийлар буни ибодатларида қўллар эдилар. Мен юқорида Оқ уйга келган
одам билан параллел келтирдим. Бундай ташриф буюрувчилардан бирортаси Президентнинг
Оқ уйдаги кабинетига бориб, у билан олдиндан келишиб қўймасдан учраша олмаслигини
айтдим. Бу қоидадан истиснолар бор. Жон.Ф.Кеннеди президентлик курсисида ўтирган
даврларда, баъзан фотосуратчилар ажойиб кўринишни тасвирга тушириб олишларининг
иложи бўлар эди. Президентнинг ёзув столи атрофида тўпланиб, ўзларининг кул ранг
пиджакларида вазирлар кенгашининг аъзолари у билан дунё аҳамиятига доир масалаларни, масалан, Кубадаги ракеталар билан боғлиқ муаммоларни муҳокама этар эдилар. Шу пайтда
эндигина атак-чечак қилиб юра бошлаган болакай, Оқ уйдаги дипломатик ахлоқ қоидалари ва
бу ерда ҳал этилаётган муҳим давлат ишлари ҳақида заррача тушунчага эга бўлмаган икки
ёшли Жон-Жон улкан президент столига чиқиб олади. Жон-Жон шунчаки ўзининг севикли
отасини кўргани келган эди ва баъзан отасини мамнун қилиб, Кеннедининг кабинетига
тақиллатмасдан кириб келар эди. Мана шу "Абба" сўзи билан ифодаланадиган энг ҳайратга
солувчи очиқлик. Худо Борлиқнинг Яккаю-ягона Ҳукмдори бўлиши мумкин, бироқ Ўғлининг
шарофати билан У ўз болаларини кўр-кўрона севувчи ҳар бир ота каби очиқ бўлди. Павлус
Римликларга мактубнинг саккизинчи бобида Худонининг тимсолини янада яқинроқ қилди.
Унинг сўзига кўра, Худонинг руҳи бизларда яшайди ва бизлар нима ҳақида ибодат қилишни
билмаганимизда, "Руҳнинг ўзи бизлар учун сўз билан ифодалаб бўлмайдиган оҳ-нолалар
билан биз учун шафоат қилади”. Биз Худонинг олдига поклик масаласидаги ўйлар тирнаб, иерархик зинапоя орқали кўтарилишимиз керак эмас. Агар Худонинг Шоҳлигида "ҳеч қандай
нотабиийлик" деган қоида ҳукм сурганида эди, бизлардан бирортамиз у ерга кира олмаган
бўлар эдик. Исо Масиҳ ер юзига мукаммал ва муқаддас Худо икки танга қурбонлик қилган
бевага ҳам, Рим юзбошисига ҳам, барчанинг нафратига сазовор солиқчига ҳам, хочга
қоқилган қароқчига ҳам ёрдам беришдан хурсанд эканини намоён қилиш учун келди. Биз
фақат "Абба" сўзини айтишимиз, ҳаттоки бу сўзни айтмасдан, шунчаки уҳ тортишимиз
мумкин. Худо бизларн яқиндир. Исо Масиҳ содир этган инқилобнинг менга чуқур таъсир
қилишининг иккинчи сабаби бизлар бошқа одамларга қандай қарашимиз кераклигида
яшириндир. Исо Масиҳнинг намунаси мени бугунги кунларда айбимни ҳис қилишга ундайди, чунки мен озроқ қарама-қарши томонга оғишимни сезаман. Оммавий фош қилишлар ва ўсиб
бораётган маънавиятсизлик кунларида мен баъзи масиҳийларнинг камроқ шафқат ва кўпроқ
қонунчилик кўрсатишга даъватларини, бизларни Аски Аҳдга қайтишга ундайдиган
даъватларни эшитяпман. Бутрус ва Павлус ёзган жумла - Янги Аҳддаги менинг жуда
севимли оятларимга айланди. "Бизлар Худо иноятининг қурувчилари (бошқарувчилари) ёки
"тарқатувчилар"и бўлишимиз керак", - дейишади иккала ҳаворийлар ҳам. Шу жумлага боғлиқ
равишда, пуркагичлар ишлаб чиқаришнинг замонавий технологиялари пайдо бўлгунига
қадар, аёллар ишлатган эски услубдаги пуркагичлардан бири ёдимга тушади. Сиз резина
нокни сиқасиз ва духи томчилари пуркагичнинг бошқа томонидаги кичик тешиклардан
сочилади. Бир неча томчи бутун тана учун етарли; бир неча марта босиш хона ҳавосини
ўзгартиради. Назаримда, айнан мана шу иноятнинг фаолияти принципидир. У бутун
дунёнинг ёки бутун жамиятнинг ўзгаришига олиб келмайди, бироқ муҳитни бойитади.
Ҳозирда мени масиҳийлар учун асосий намуна - духили пуркагич эмас, балки
ҳашаротларни ўлдириш учун ишлатиладиган пуркагич бўлиб қолгани ташвишга солади. Бу
ерда суварак! Босамиз, сепамиз; босамиз, сепамиз. Бу ерда ёвузлик! Босамиз, сепамиз; босамиз, сепамиз. Мен биладиган баъзи масиҳийлар ўзларини қуршаб турган жамиятдаги
ёвузликни "қириш учун аҳлоқий восита" яратишни ўзларига мақсад қилиб олганлар.
Мен ҳам жамиятимиз ҳақидаги бундай ғамхўрликка шерикман. Аммо мени соғларнинг эмас
касалларнинг, ҳақ одамларнинг эмас, гуноҳкорларнинг олдига келган Исо Масиҳ намоён
этган шафқатнинг ўринбосар кучи ларзага солади. Исо Масиҳ ҳеч қачон ёвузликни
маъқулламас эди, бироқ У ҳамиша кечиришга тайёр эди. Қандайдир алфозда У гуноҳкорларни
яхши кўрадиган Одам номига эга бўлди; бу номни Унинг издошлари бугунги кунларда
йўқотишлари мумкин. Дороти Дей ёзганидек: "Аслида мен ҳаммадан кўра камроқ яхши
кўрадиган одамимни қанчалик яхши кўрсам, Худони ҳам айнан шу даражада яхши кўраман".
Назаримда, бу масалалар мураккаб ва шу боисдан уларни алоҳида бобда баён этиш мақсадга
мувофиқдир.
13 - боб
Иноят
шифолаган
кўзлар
Муқаддас Ёзув ҳаммани севишимиз
кераклигини айтмадими?
О, Муқададс Ёзув!
Умуман олганда У ерда кўп нарса ёзилган;
аммо ҳеч ким уни бажаришни ўйламайди.
Иноят шифолаган кўзлар
Мен зерикиб қолганимда доимо дўстим Мел Уайтга қўнғироқ қилар эдим. У мен билган
одамлар орасидаги энг жонли ва серғайрат одам эди. У дунёни айланиб чиққан ва ўз
ҳикоялари билан мени меҳмон қилар эди: Кариб денгизи остида тўсиқлар аро акваланг билан
сузиш, Марокко минораларини қуёш ботар чоғда тепадан суратга олиш учун минг йиллардан
буён тўпланиб қолган кабутарлари ахлатлари устидан юриш, Қиролича Елизавета 2 кемасида
таниқли телепродюсернинг меҳмони тариқасида океан бўйлаб саёҳат қилиш, Гайанадаги
қирғиндан сўнг тирик қолган Жим Жонс культининг издошларидан интервью олиш.
Ғайритабиий даражада мурувватли одам Мэл, турли майда савдогарлар учун ажойиб
нишонга айланган эди. Агар биз кўча четидаги кафеда ўтирган бўлсак ва ёнимиздан гул
сотувчи ўтиб қолса, у шунчаки хотинимнинг кўзлари қандай порлашини кўриш учунгина
гулдаста сотиб олар эди. Мабодо фотосуратчи бизни арзимас нархга суратга тушишимизни
таклиф этса, Мэл дарҳол розилик билдирар эди. "Бу эсдалик учун, - деб жавоб берар эди
бизнинг эътирозларимизга. - Эсдаликнинг баҳолашнинг иложи йўқ ахир". Унинг пайров ва
ҳазиллари официантларни, бош официантларни ва кассирларни қотиб-қотиб кулишга мажбур
қилар эди.
Биз Чикагонинг марказида яшаган пайтларимизда, Мэл бизларникига Мичиганга
кетаётганида кириб ўтар эди. У Мичиганда масиҳийча кинофильмларнинг суратга олиниши
жараётида маслаҳатчи бўлиб ишлар эди. Биз ресторанга борар эдик, суратлар кўргазмасига
кирар эдик, кўчаларни кезиб юрар эдик, кинога тушар эдик ва ярим тунгача, ёки чамаси
шунча вақтгача кўл бўйида сайр қилар эдик. Сўнгра Мэл тонгги соат тўртда уйғонар эди, кийинар эди ва эрталабки соат тўрт учун қутургандек тезликда машинкада ёзар эди; у ўттиз
бет ҳажмидаги ҳужжатни дунёга келтириб, уни шу куннинг ўзидаёқ Мичигандаги ўз
мижозига топширар эди. Мэлни таксида аэропортга жўнатгач, биз хотиним иккаламиз доимо
ўзимизни чарчаган, лекин бахтиёр ҳис қилар эдик. Мэл бизни тўла – тўкис ҳаёт билан яшашга
мажбур қилаётганини бизлар билар эдик.
Биз билан қўшни бўлиб кўпгина бесоқолбозлар (гомосексуалистлар) яшар эди, улар
айниқса Дайверси Авенюда талайгина эди (маҳаллий аҳолига бу жой "Перверси" номи билан
машҳур). Менинг Мэл билан шу ҳақида ҳазиллашганим ёдимда бор. "Биласанми, нацист
билан гейнинг орасида қандай фарқ бор? - деган эдим бир куни Дайверсидан ўтаётганимизда,
- роппа-роса олтмиш градус". Мен фашистларнинг расмий салютини тасвирлаб қўлимни
кўтардим, сўнгра эрекцияни йўқлигини кўрсатиб, уни туширдим.
"Бу ерда гейларни дарров ажратса бўлади, - дея қўшимча қилди хотиним, - улар қандайдир
бошқача. Мен доимо уларни фарқлайман".
Дўстлашганимизга беш йил тўлган пайтларда, Мэл О’Хара аэропорти ёнидаги Мэрриот
меҳмонхонада учраша оламизми, ёки йўқми, билиш мақсадида қўнғироқ қилди. Мен
белгиланган вақтда ресторанга келиб, бир ярим соат давомида ресторанда рўзнома, меню, шакар пакетчасининг орқа тарафидаги ёзувларни, хуллас, қўлимга нима тушса, ҳаммасини
ўқиб ўтирдим. Мэлдан дарак йўқ эди. Мен ноқулайликдан нолиб, кетиш учун ўрнимдан
қўзғалганимда, Мэл ёпирилиб кирди. У кечиримларга кўмиб ташлади, у ҳаттоки титрар эди.
У бошқа Мэрриотга борган экан, сўнгра Чикагонинг улкан машиналар тирбандлигида
ушланиб қолибди. Унинг самолёти учишига бир соат қолган эди. Мен унинг ўзига келиб
олиши учун унинг ёнида бироз ўтира олмайманми? "Ҳа, албатта".
Эрталабки воқеалардан ҳаяжонланган Мэл, бурчакка тақаб қўйилгандек ва ақлдан озгандек
кўринар, йиғлаб юборай деб ўтирар эди. У кўзларини юмди, бир неча марта чуқур нафас олди
ва суҳбатимизни мен ҳеч қачон унутмайдиган жумла билан бошлади: "Филип, сен менинг гей
эканлигимни тушунгандирсан".
Менинг бошимга ҳеч қачон бундай фикр келган эмас эди. Мэлнинг севимли ва вафодор
рафиқаси ҳамда иккита фарзанди бор эди. У Фуллер семинариясида дарс берар эди, Хушхабар
Аҳди жамоатида чўпон бўлиб хизмат қилар эди, масиҳийча мавзуларда фильмлар суратга
олар ва оммабоп китоблар ёзар эди. Мэл - гейми? Рим папаси эса мусурмонми?
Ўша пайтларда мен қўшниларимни ҳисобга олмаганда, бирорта ҳам гейни билмас эдим.
Мен бундай ҳаёт тарзи ҳақида ҳеч нарса билмас эдим. Мен баъзан ушбу мавзуда ҳазиллашар
эдим ва бизнинг кўчамизда юриш қилган Гейларнинг Мағрур Паради ҳақида шаҳар
ташқарисидаги дўстларимга айтиб берар эдим, аммо гомосексуалист танишларим, боз устига
дўстларим йўқ эди. Гомосексуализм ҳақида ўйлаганимда жирканишни ҳис қилар эдим.
Энди эса энг яхши дўстларимдан бирининг мен билмаган сирли томони борлигини
эшитдим. Мен ўзимни стул суянчиғига ташладим, бир неча маротаба чуқур нафас олдим ва
Мэлдан ўз ҳикоясини сўзлаб беришини сўрадим.
Мен бу ерда мазкур ҳикояни баён этиб, Мэлнинг шахсий ҳаётига кириб бораётган эмасман, чунки унинг: "Дарвоза олдидаги мусофир: Америкада гей ва масиҳий бўлиш" китоби орқали
унинг тарихи омманинг мулкига айланди. Китобда унинг мен билан дўстлиги айтиб ўтилади
ҳамда бир неча консерватив масиҳийлар: Фрэнсис Шеффер, Пэт Робертсон, Оливер Порт, Билли Грэм, У.А. Крисвелл, Жим ва Темми Фэй Бэккер, Жерри Фолуэлл ҳақида гапирилади; у
улар учун олдин асар ёзган эди. Улардан ҳеч қайсиси унинг сирли ҳаётини билмас эди ва
эндиликда улардан баъзилари ундан ранжиб қолишган.
Мен шуни аниқлаштириб ўтмоқчиманки, улар нақадар муҳим бўлишидан қатъий-назар, менинг гомосексуализм атрофидаги теологик ва ахлоқий баҳсларда қатнашиш истагим йўқ.
Менинг Мэл ҳақида ёзишимнинг фақат биргина сабаби шундаки, иноят менинг ўзгалардан
“фарқ қиладиган” одамларга, гарчи улар билан менинг орамдаги фарқ жиддий ва балки
бартараф қилиб бўлмайдиган бўлса ҳам муносабатимга таъсир қилиши ҳақидаги
тасаввуримни кучли ўзгартирди.
Мен Мэлдан гомосексуализмнинг, мен аввал юзаки ўйлаганимдек, ҳаёт тарзини тасодифий
танлаш эмаслигини билиб олдим. Мэл ўзининг китобида ёзганидек, у ўзида гейликка
хоҳишни ўсмирлик чоғидан ҳис эта бошлаган. У бу ҳисни ўзида сўндиришга ҳаракат қилган
ва ўсмирлигидан "даволаниш"ни қаттиқ истаган. У рўза тутган, ибодат қилган, мойланиш
маросимидан ўтган. У ҳам протестантлар бошқаруви остида, ҳам католиклар бошқаруви
остида ёвуз руҳларни қувиш маросимидан ўтган. У одамда салбий рефлексни ишлаб
чиқариш услуби билан даволаш курсига ёзилди. Бундай даволаш услубида у ҳар дафъа эркак
кишининг суратини кўрганида жинсий қўзғалиш ҳис этганида уни электр токи билан уришар
эди. Маълум вақтга кимёвий терапия уни суст қилиб қўйди ва қарийб борлиқни ақл билан
қабул қилмай қолди. Бироқ энг муҳими, Мэл гей бўлишни жуда ҳам истамас эди.
Мен ярим тунда уйқумни бузиб юборган телефон қўнғироғини эслайман. Ўзини
таништиришга ўзини уринтириб ўтирмасдан, Мэл синиқ овоз билан деди: "Мен олтинчи
қаватнинг балконида Тинч океанига қараб турибман. Мен нима учун пастга сакрамаслигим
кераклигини менга тушунтириш учун сенда ўн дақиқа вақт бор". Бу шунчаки менинг
диққатимни тортиш учун кўрсатилаётган найранг эмас эди; Мэл яқин орада қон томирини
кесиб, ўлишига бир баҳя қолган эди. Мен уйқусираб турган ҳолимда хаёлимга келган барча
шахсий экзистенционал (борлиққа, ҳаётга оид) ва теологик далилларимни келтириб, унга
ёлвордим. Худога шукур, Мэл ўзини сувга ташламади.
Мен бир неча йилдан сўнг содир бўлган яна бир фожиали саҳнани, Мэл унинг жазмани унга
эсдаликка совға қилган нарсани олиб келганини эслайман. Менга ҳаво ранг жун свитерни
келтириб бериб уни каминга ташлашимни сўради. "У гуноҳ қилди, лекин энди тавба қилган",
- деди у. Энди у бундай ҳаётини ортда қолдириб, ўз оиласи ҳамда хотининг олдига қайтди.
Бизлар биргаликда тантана қилиб у учун ибодат қилдик.
Менинг ёдимга яна бир нохуш воқеа тушмоқда. Ўшанда Мэл ўзининг Калифорния
бассейн-клуби аъзолиги билетидан воз кечган эди. Калифорниялик гейлар орасида сирли
касаллик пайдо бўлиб, юзлаб гейлар шундай клубларга аъзоликдан юз ўгиришаётган эди.
"Мен буни касалликдан қўрққаним учун эмас, бу тўғри иш эканлигини билганим учун
қиляпман", - деган эди Мэл. У қайчини олиб, қаттиқ пластик билетни кесиб ташлаган эди.
Мэл никоҳдаги садоқат ва вафосизлик ўртасида қаттиқ азоб чекар эди. Баъзан у қўзғаётган
гормонларига ўсмирдек, баъзан эса доно одамдек муносабатда бўлар эди. "Мен доно
одамнинг қайғуси билан айбдор одамнинг қайғуси орасидаги фарқни тушундим, - деди у бир
куни менга. - Униси ҳам, буниси ҳам воқеъ. Униси ҳам, буниси ҳам азобли, бироқ кейингиси
ниҳоятда даҳшатлироқ. Никоҳсизлик ваъдасини берган доно одамлар ҳис қиладиган қайғу
нимадан воз кечганини билади, аммо нимани йўқотганини билмайди; айбдор одамнинг
қайғуси у нимани йўқотганини доим ёдида тутади". Мэл учун айбдор одамнинг қайғуси - агар
у айбини очишга қарор қилса, оиласини ҳам, мартабасини ҳам, руҳоний бўлиб хизмат қилиш
имтиёзини ва шундай бўлиши мумкинки, имонини ҳам йўқотиши ҳақидаги уни таъқиб
қилувчи қўрқувни англатар эди.
Мазкур айблар комплексига қарамасдан, Мэл ахийри ўзида фақат иккита йўл қолганлиги
ҳақида хулосага келди: ёки у ақлдан озади, ёки ўзининг бутунлигини қўлга киритади. Гейлик
истакларни сўндиришга ҳаракат қилиш ва гетеросексуал никоҳда яшашга ҳаракат қилиш ҳам, никоҳ ришталаридан воз кечиш ҳам унинг фикрича ақлдан озишга олиб келар эди. (Ўша
пайтларда ҳафтасида беш марта ҳар бир сеансга юз доллардан тўлаб психиатр шифокорга
қатнар эди). Унинг тушунчаси бўйича ўз бутунлигини топиш – гомосексуал шерикни топиш
ва ўз гомосексуал борлиғи қучоғига шўнғиш эди.
Мэлнинг саргузашти мени ташвишлантириб, кайфиятимни бузган эди. Мен ва хотиним
биргаликда Мэлнинг келажагини муҳокама қилиб у билан кўп тунларни бирга ўтказдик. Биз
у билан биргаликда Муқаддас Ёзувдаги унинг муаммосига дахлдор лавҳаларни ўқиб, унинг
англаши мумкин бўлган маъносини таҳлил қилар эдик. Мэл масиҳийларнинг нима учун
мазкур саҳифаларда қайд қилинган бошқа турдаги аҳмоқона хулқларни кўздан қочириб, одамнинг сексуал камчиликка тегишли бўлишига бу қадар диққатларини қаратганларини
доимо сўрар эди. Мэлнинг илтимосига кўра, мен 1987 йилда Вашингтонда ўтказилган
гейларнинг намойишида қатнашдим. Мен бевосита иштирокчи ёки журналист эмас эдим, балки шунчаки Мэлнинг дўсти эдим.
У гарданида оғир юк бўлиб турган масалалар ҳақида қарор қабул қилаётган вақтида мен
унинг ёнида бўлишимни истаган эди.
Гейларнинг ҳуқуқларини талаб қилувчи уч юз мингга яқин намойишчи йиғилди. Улар
оммани ларзага солиш учун, бирорта ҳам оқшом янгиликлари кўрсатишга журъат
қилмайдиган нарсалар кийиб олган эдилар. Ўша октябрь куни совуқ эди, кул ранг булутлар
пойтахтдан юриш қилаётган одамлар колонналарига ёмғир томчилари ташлар эди.
Намойишчилар томонида туриб, нақ Оқ Уйнинг қаршисида мен қахрли кучли тўқнашувни
кўриб қолдим. Отлиқ полициячилар намойишчиларга қарши тўпланган кичикроқ бир гуруҳни
қуршаб олган эди. Улар энг ёрқин рангларда дўзах оловини тасвирловчи тўқ сариқ плакатлари
билан матбуот ходимларининг эътиборини тортган эдилар. Гарчи улар ўн беш минг кишига
қарши бир кишини ташкил қилишсада, бу қаршилик қилаётган масиҳийлар намойиш
қатнашчиларига ғазабли шиорларни қичқирар эдилар.
"Гомиклар-йўқолинглар!" - қичқирар эди уларнинг етакчиси микрофондан ва бошқалар жўр
бўлиб такрорлашди: "Гомиклар - йўқолинглар, гомиклар - йўқолинглар!" Бу уларнинг
жонларига теккач, бошқасига ўтишди: "Қилаётган ишларингдан уялинглар!" Шиорлар
орасида уларнинг етакчиси дўзах олтингугуртининг ҳиди келадиган кичик воизликлар ўқир
эди. Унда содомликлар ва бошқа бузуқлар учун дўзахда энг иссиқ олов тайёрлаб қўйган Худо
ҳақида гапирар эди.
"ОИТС, ОИТС - мана сизларни нима кутиб турибди!" - дея янада кўпроқ ғайрат билан
қичқирдилар қаршилик гуруҳидан, бу уларнинг репертуаридаги сўнгги масхаралаш эди.
Бундан бироз олдин бизлар ОИТСга чалинган бир неча юз одамларнинг қайғули юриш
жараёнини кўрган эдик, уларнинг кўпчилиги ногиронлар аравачасида бўлиб, концентрацион
лагерларнинг маҳбуслариникига ўхшаган таналарининг кўриниши одамнинг ихлосини
қайтарар эди. Бу шиорни эшитиб, мен бир одам бошқа бир кишига қандай қилиб бундай
қисматни раво кўриши мумкинлигини тушунмадим.
Ўз навбатида намойишчилар ҳам масиҳийларга ҳар бири билганича жавоб қайтарар эди.
Айрим сурбетлари уларга уятсиз имолар қилишар ёки: "Фанатиклар! Уят фанатикларга!" –деб
қичқирар эдилар. Бир гуруҳ лесбиянкалар қаршилик гуруҳидагилар билан жўрликда: "Бизлар
хотинларингизни истаяпмиз!" - дея қичқириб мухбирларни кулдирди.
Намойиш қатнашчилари орасида камида уч мингтаси ўзини турли диний гуруҳларга мансуб
деб ҳисоблар эди, жумладан, “Қадр-қиммат” католик ҳаракати, эпископал жамоатдан
"Поклик"гуруҳи ва ҳатто мормон сектасидан бир йўналиш ҳамда еттинчи кун адвентистлари
бор эди. Минг кишидан ортиқ одам "Метрополитен Комьюнити Чўрч (МСС)" Хушхабарчилик
жамоатлари теологиясига жуда яқин бўлган, фақат гейликка муносабати билангина фарқ
қиладиган секта байроғи остида юриш қилдилар. Бу сўнгги гуруҳда атрофдаги қаршилик
қилаётган масиҳийларга нишли жавоб топилди. Улар яқинроқ келиб, улар билан юзма-юз
учрашиш учун ўгирилдилар ва куйлай бошладилар: "Исо севади, Исо мени севади. Исо
севади, Муқаддас Ёзув шундай дейди!"
Мазкур саҳнадаги қўпол ҳазил мени ларзага солди. Бир тарафда тозаликни қатъий туриб
ҳимоя қилаётган масиҳийлар эди (ҳаттоки Ибодатхона Миллий Кенгаши ММСни ўз
аъзолигига қабул қилмаганди). Бошқа тарафда гомосексуалист эканликларини очиқчасига
айтаётган "гуноҳкорлар" турарди. Аммо ортодоксаль гуруҳидагиларнинг Исо севгиси ҳақида
куйлаётган гуруҳдагиларга нисбатан кўпрок нафрат ва ғазаб билдиришганини кўрганман.
Вашингтондаги дам олиш кунларида, Мэл мени бир қанча диний гуруҳларнинг етакчилари
билан таништирди. Мен биргина дам олиш кунида шунчалик кўп диний хизматларда
қатнашганимни эслай олмайман. Ўшанда кўплаб хизматларда Хушхабарчилик жамоатларида
куйланадиган гимнлар куйланиши ва ҳатто хизмат ўтказиш тартиби ҳам бир хил эканлиги
мени ҳайратга солган эди. Мен минбардан айтилган воизликда масиҳийлик таълимотига
тўғри келмайдиган нарсани эшитмадим. "Кўпчилик гейлар масиҳийлар теологик соҳада жуда
консервативлар, - дея тушунтирди менга етакчилардан бири. - Биз жамоат томонидан шу
қадар нафрат ва итаришни ҳис қиламизки, агар сиз Хушхабар ҳақиқатни айтаётганига
мутлақо ишонмасангиз, жамоат билан иш кўришдан маъно йўқ”. Мен унинг фикрини
тасдиқлайдиган кўплаб ҳикояларни турли одамлардан эшитганман.
Мен интервью олган ҳар бир гей эшитиб бошингизда сочингиз тикка турадиган
тушунмовчилик, нафрат ва қувғинлар воқеаларини айтиб бериши мумкин эди. Улардан
кўпчилигини бир неча марта ҳақоратланган ва ваҳшийларча калтакланган эди. Мен интервью
олган гейларнинг ҳар иккинчисидан оиласи юз ўгирган эди. Улардан ОИТС билан
касалланган айримлари касалликлари ҳақида хабар бериш учун улардан йироқлашган
оилалари билан боғланишга уринишган, аммо жавоб олмаган эдилар. Бир одамни ўн йил
оиласидан йироқда яшаганидан сўнг, Миннатдорчилик байрами кунида Винсконсиндаги
уйига таклиф этишибди. Онаси уни оиласидан алоҳида, арзон идиш ва пластик овқатланиш
анжомлари асбоблар билан безатилган столга ўтқизибди.
Баъзи масиҳийлар шундай дейишади: "Ҳа, бизлар гейларга ҳамдардлик билан муносабатда
бўлишимиз керак, бироқ шу билан бирга уларга Худонинг келаётган жазоси ҳақидаги хабарни
ҳам етказишимиз керак". Ана шу барча интервьюлардан сўнг, мен сексуал камчилик
гуруҳларининг ҳар бир вакили жамоатдан келаётган жазо ҳақида эшитганини тушуна
бошладим. Такрор ва такрор, таҳдиддан бошқа ҳеч нарса. Мен интервью олган сексуал
камчилик вакилларининг теологик фикр юритишга мойил бўлганлари Муқаддас Ёзувнинг
гомосексуализм мавзуига оид оятларини турлича таҳлил қиладилар. Улардан баъзилари менга
консерватив олимларга ўтириб, бу фарқларни муҳокама қилишни таклиф этганларини, аммо
улардан бирортаси рози бўлмаганини айтишди.
Мен Вашингтонни бошимда чарх ураётган хаёллар билан тарк этдим. Мен кўплаб одамлар
қатнашган Худога хизмат йиғинларида бўлдим. Бу Худога хизмат йиғинларининг фарқли
жиҳати оташин қўшиқ куйлашлар, ибодатлар ва ўз имонини тантанали эътироф этиш эди.
Буларнинг ҳаммаси масиҳийлар жамоати доимо гуноҳ деб ҳисоблаган нарса атрофида
айланар эди. Бундан ташқари, мен дўстим Мэлнинг аҳлоқий нуқтаи-назардан нотўғри бўлган
танловга тобора яқинлашаётганини, айнан, васвасаларга тўла даҳшатли янги ҳаётни бошлаш
учун хотини билан ажралиб, руҳоний бўлишни бас қилишга яқинлашаётганини ҳис қилар
эдим
Ногаҳон хаёлимга агар Мэл Уайтни ҳеч қачон танимаганимда ҳаётим анча енгилроқ
бўлиши мумкинлиги ҳақидаги фикр келди. Аммо у менинг дўстим эди. Хўш, унга қандай
муносабатда бўлишим керак эди? Иноят қонунларига биноан нима қилишим керак эди? Исо
Масиҳ нима қилган бўлар эди?
Мэл ҳаммасини очиқ-ошкор билдиргач ва унинг ҳаёт тафсилоти чоп этилгач, унинг собиқ
ҳамкасблари ва хўжайинлари унга совуқ муносабатда бўла бошладилар. Мэлни уйида қабул
қилган, у билан биргаликда саёҳат қилган ва унинг шарофати билан юз минг долларлаб пул
ишлаб топган масиҳийлар тўсатдан ундан юз ўгиришди. Аэропортда Мэл унга яхши таниш
бўлган таниқли масиҳий сиёсат намоёндасига яқинлашиб, унга қўл чўзди. У одам хўмрайиб, унга орқасини бурди ва ҳатто бир оғиз гаплашмади. Мэлнинг китоби чиққанидан сўнг, у
қўлларида ишлаган айрим масиҳийлар матбуот анжуманлари ўтказишди. Унда бу китобни
қоралаб, Мэл билан бирор хил яқин алоқалари бўлганлигини рад этишди.
Мэлни бироз муддат радиодаги ҳар хил ток-шоу ва "60 дақиқа” каби теледастурларга
таклиф қилишди. Дунёвий омма матбуот воситаларини консерватив масиҳийлар
етакчиларининг қўл остида ишлаётган пинҳон гейликнинг нуқтаи-назари қизиқтирар эди ва
миш-мишлар тарқатиш мақсадида унинг Хушхабар жамоатининг таниқли намоёндалари
билан муносабатларини имтиҳон қилар эдилар. Бу шоуларда пайдо бўлиб, Мэл кўп
масиҳийларнинг фикрларини эшитар эди: "Мен иштирок этган ток-шоунинг деярли ҳар
бирида, - дейди менга Мэл, - кимдир менинг улар учун ярамасликнинг тимсоли эканлигимни
ва менга Левит қонунига асосланиб муносабатда бўлиш кераклигини айтиш истагини
билдирар эди. Мени тошбўрон қилиш кераклиги назарда тутилар эди".
Шунчаки Мэлнинг китобида айтиб ўтилганлигим учун мен бу масиҳийлардан етарлича гап
эшитдим. Бир киши Мэлга юборган хатининг нусхасини менга ҳам жўнатибди, унинг
хулосаси қуйидагича эди:
"Мен сизнинг қачондир астойдил тавба қилишингиз, сизни қул қилаётган гуноҳдан озод
бўлишни исташингиз ва “жинсий камчилик жамоати” деган сохта таълимотдан воз
кечишингиз учун ибодат қиламан. Агар сиз шундай қилмасангиз, Худога шарафки, нимага
лойиқ бўлсангиз ўшани оласиз: гуноҳга қул бўлган ва тавба қилишни рад қилаётган барча
одамларга тайёрлаб қўйилган абадий дўзах".
Мен хат муаллифига ёзган жавобимда у ростданам "Худога шараф" сўзини назарда
тутганми ёки йўқми сўрадим. У менга айнан шуни назарда тутганини тасдиқловчи, Ёзувдаги
оятларга тўла узун хат юборди.
Мен қўшни бўлиб яшайдиган бошқа жинсий камчилик вакиллари билан учрашиш учун вақт
ажрата бошладим, улардан баъзилари масиҳийлик ўтмишига эга эди. "Мен ҳануз ишонаман, -
деди менга улардан бири. - Мен мамнуният билан жамоатга борган бўлар эдим. Бироқ доимо
шундай қилмоқчи бўлганимда кимдир мен ҳақимда турли гап-сўзлар тарқатар эди ва
бирданига ҳамма мендан юз ўгирар эди. У совуққина қўшимча қилди: "Гей сифатида мен
шуни тушундимки, жамоатдан севги топишдан, кўчадан жинсий муносабат топиш осонроқ
экан".
Мен гейларга меҳр-муҳаббат билан муомала қилишга ҳаракат қилган бошқа масиҳийларни
ҳам учратганман. Масалан, оммабоп китоблар муаллифи бўлган масиҳий ёзувчи Барбара
Жонсон аввало ўғлининг гомосексуалист эканлигини билиб қолган, сўнгра жамоат бундай
ҳолатда нима қилишини билмаслигини тушунган. У аёл ўзиникидек вазиятга тушиб қолган
ота-оналарга ёрдам бериш учун "Шпател хизмати" ("Сизлар мени шифтдан шпател билан
қириб олишингиз керак эди” жумласига биноан) номли уюшма тузди. Муқаддас Ёзув буни
рад этишига қатъий ишонган Барбара гомосексуализмга қарши чиқади ва доимо ўз
муносабатини тушунтиради. У шунчаки жамоатдан ҳимоя топа олмаган бошқа оилалар учун
паноҳ яратишга уринади. Барбара ёзган маълумот бюллетенлари барбод бўлган, сўнгра азоб
билан бир-бирларини қайтаришга ҳаракат қилган оилаларнинг тарихи билан тўла. “Улар
бизларнинг ўғилларимиз, улар бизларнинг қизларимиз, - дейди Барбара. - Бизлар уларнинг
ортидан эшикни шунчаки тақиллатиб ёпа олмаймиз".
Шунингдек, мен гомосексуал севгисига қарши бўлган юқори даражали масиҳий нотиқ Тони
Камполо билан суҳбатлашганман. У гомосексуал йўналиш одамда чуқур ўрнашиши ва уни
ўзгартиришнинг мутлақо иложи йўқлигини тан олади. У жинсий муносабатдан ўзини сақлаш
идеалига интилишни ёқлайди. Қисман унинг хотини жинсий камчиликлар жамоасида хизмат
қилиши учун Тонини бошқа масиҳийлар ёмонлаган эдилар ва натижада у чиқиш қилиши
керак бўлган кўплаб учрашувлар бекор қилинган эди. Йиғинларнинг бирида рақиблари Тони
ва "Гомосексуалистлар Миллати"даги жинсий камчилик етакчиси орасидаги маънодор
ёзишмаларини тарқатишди. Аммо кейинчалик исбот қилинишича, хатлар сохта бўлиб, Тонининг номини иснодга қўйиш учун қўлланилган тадбирнинг бир қисми экан.
Ўзимнинг буюк ҳайратимга, “ўзга” одамларга муносабат ҳақида Боб Жонсонннинг
университетида ишлайдиган олим, илгари Жерри Фолуэлнинг ўнг қўли бўлган ва
“Фундаменталистлик журнали”нинг асосчиси Эдвард Добсондан билиб олдим. Добсон
Мичиган штатидаги Гран Рэпидзда чўпонликни қабул қилиш учун Фолуэлл ташкилотини
тарк этган эди. у шаҳарга келганидаёқ ОИТС муаммосига дуч келди. У шаҳардаги бир қанча
таниқли гейлардан у билан учрашишларини сўради ва ўз жамоаси аъзоларининг ёрдамидан
фойдаланди.
Гарчи Добсоннинг гомосексуал муносабатларнинг нотўғри эканлигига илгаригидек ишончи
комил бўлса ҳам, у гейлар жамоасига масиҳийлик муҳаббати билан муносабатда бўлишга
ўзини жавобгар ҳис қилар эди. Бу жамиятнинг фаоллари, юмшоқ қилиб айтганда, унга
гумонсираб қарашди. Улар Добсонни фундаменталист сифатида билишар, кўплаб гейлар каби
улар ҳам “фундаменталист” сўзи ишлатилганда, мен Колумбия федерал округидаги
Вашингтонда кўрган ўша намойишчиларга ўхшаган одамларни кўз олдиларига келтирар
эдилар.
Вақтлар ўтиб Эд Добсон гейлар жамоасининг ишончини қозонди. У ўз жамоати аъзоларини
Милод байрамида вич-инфекия билан оғриган одамларга совға тайёрлаш, касал ва ўлаётган
одамларга бошқа реал ёрдам кўрсатишга кўндирди. Улардан кўпчилиги шу пайтгача
гомосексуалист билан умуман таниш эмас эди. Баъзилар бу бошланғич тадбирга иштирок
этишни рад қилишди. Аммо ҳар иккала гуруҳ ҳам бир-бирларини бошқа нурда кўришди.
Добсонга гейлардан бири айтганидек: "Биз сизларнинг диний қарашингизни биламиз ва сиз
фикримизга қўшилмаслигингизни ҳам биламиз. Бироқ шундай бўлсада, сизлар Исонинг
муҳаббатини бизга намоён этяпсизлар. Айнан шу нарса бизларни жалб этмоқда".
Грэнд Рэпидздаги кўплаб ОИТСга чалинган беморлар учун масиҳий сўзи бир неча йилги
аввалгидан кўра бутунлай бошқача тасаввур уйғотади. Добсоннинг тажрибаси шуни
кўрсатдики, хулқ ахлоқига оид қатъий дунёқарашга эга бўлишлари билан бир қаторда, севгини намоён қилишлари мумкин. Бир куни Эд Добсон менга шундай деган эди: "Мен
ўлганимда кимдир менинг дафн маросимимда ўрнидан туриб: "Эд Добсон
гомосексуалистларни яхши кўрар эди", - деса мен ўзимдан фахрланган бўлар эдим".
Шунингдек, мен тиббиёт фанлари доктори Эверетт Купдан ҳам интервью олганман. Ўша
вақтларда у АҚШ тиббиёт бошқармасининг бошлиғи эди. Купнинг Хушхабар эътиқодидаги
масиҳий сифатида номи доғсиз эди. Айнан шу одам Фрэнсис Шэффер билан биргаликда
муҳим мавзулардаги сиёсий баҳсларда қатнаша олиши учун консерватив масиҳий жамоатини
ҳаракатга келтира олди.
"Миллий шифокор" ролига киришиб, Куп ОИТС билан оғриган беморларнинг олдига
ташриф буюрар эди. Уларнинг ориқлаб кетган, бемадор таналарига қараб, у ҳам масиҳий, ҳам
шифокор сифатида чуқур ҳамдардлик сеза бошлади. У ожиз ва ҳуқуқсиз одамларга ёрдам
бериш учун қасамёд қабул қилган эди, булар эса барча халқлар орасида энг ожиз ва ҳуқуқсиз
гуруҳ эди.
Етти ҳафта мобайнида фақат диний гуруҳларга мурожаат қилди. Улар орасида Жерри
Фолуэллнинг жамоати, "Миллий диний радиоэшиттиришлари" иттифоқи, консерватив
гуруҳлар, шу қаторда яҳудий динидагилар ва Рим католиклари бор эди. "Саломатликни
сақлаш хизмати"нинг расмий бланкаларида ёзилган мурожаатномаларда Куп ўзини тийиш ва
бир никоҳлиликни ёқлаган эди. Бироқ у шундай қўшимча ҳам қилган эди: "Мен тиббиёт
бошқармасининг бошлиғиман. Гетеросексуаллар ва гомосексуаллар, ёшлар ва қарилар, баланд ахлоқий қарашли ва ахлоқсиз одамлар менинг қарамоғимдадир". У ўзининг масиҳий
биродарларига эслатиб ўтган эди: "Сиз гуноҳдан нафратланишингиз мумкин, аммо
гуноҳкорни севишингиз зарур".
Куп ҳамиша жинсий бузуқликдан шахсан жирканишини айтар эди. Агар аниқроқ айтадиган
бўлсак, у "содомия" деган иборани гомосексуал муносабатларга нисбатан ишлатар эди; аммо
тиббиёт бошқармаси бошлиғи сифатида гомосексуалистларнинг манфаатларини илгари сурар
ва улар ҳақида ҳамхўрлик қилар эди. Купнинг ўзи бунга зўрға ишонар эди, аммо у Бостондаги
ўн икки минглик жинсий камчилик вакилларига мурожаат қилганида, улар қичқириқлар
билан қарши олишган эди: "Куп!Куп!Куп!Куп!"
"Мен уларнинг ҳаёт тарзи ҳақида гапиришимга қарамасдан, улар мени ақл бовар
қилмайдиган тарзда қўллаб-қувватлашмоқда. Ўйлайманки, бу нарса мен чиқиб ҳамма одамлар
учун тиббиёт бошқармасининг бошлиғи ва ҳамма одамлар билан дуч келган жойида
учрашишини айтган одам эканлигим учун содир бўлмоқда. Бундан ташқари, мен бошқаларни
уларга нисбатан ҳамдардликка даъват этдим ва уларни парваришлашга тайёр бўлган
кўнгиллиларни изладим". Гап унинг эътифоди ҳақида кетганида Куп ҳеч қачон бўш келмайди.
У ҳатто ҳозир ҳам ҳиссий бўялган сўз "содомия"ни қўллашни давом эттирмоқда, аммо
жинсий камчилик вакиллари бошқа ҳеч бир Хушхабар масиҳийсини бу қадар илиқ сўзлар
билан қабул қилмайдилар.
Ниҳоят, Мэл Уайтнинг ота-онасининг шарофати билан мен "бошқача"одамларнинг ҳаёти
тўғрисида кўп муҳим нарсаларни билиб олдим. Телевидениеда Мэл ва унинг хотинидан, дўстлари ва ота-онасидан интервью олинган кўрсатувлар серияси тайёрлашди. Шуниси
қизиқки, Мэлнинг иқроридан сўнг хотини уни қўллаб-қувватлашда давом этди ва турмуш
ўртоғи ҳақида фақат яхши гапларни гапирди. Аёл ҳатто унинг китобига сўзбоши ёзди.
Мэлнинг ота-онаси консерватив масиҳийлар бўлиб, жамоатнинг обрўли аъзолари эдилар.
(Мэлнинг отаси ўз шаҳрида мэр эди). Улар бу вазиятга кўникиш учун қийин дамларни
бошдан кечиришди. Мэл уларни нохуш янгилик билан ларзага солганида, уларнинг
карахтликнинг ва инкор этишнинг бир неча босқичларидан ўтишди.
Телекўрсатувда мухбир Мэлнинг ота-онасидан камера қаршисида шундай деб сўраган лавҳа
бор эди: "Сизлар бошқа масиҳийларнинг ўғилларингиз ҳақида нима дейишаётганини
биласизми? Уларнинг айтишича, фарзандингиз бузуқ. Сизлар бу ҳақида қандай
фикрдасизлар?"
"Балки, - дея жавоб қайтарди онаси титраётган, майин овозда, - балки у бузуқдир, бироқ у
барибир бизнинг фахримиз ва қувончимиз".
Бу жумла менинг ёдимда қолди, чунки мен бунинг "иноят"нинг юракни эзадиган таърифи
эканини тушундим. Мен Худо ҳар биримизга нисбатан ҳис қиладиган туйғуни ифода қилди.
Қайсидир маънода бизнинг ҳар биримиз Худонинг қаршисида жирканчмиз, чунки ҳамма
гуноҳ қилган ва Худонинг шуҳратидан маҳрум бўлган. Лекин барибир, қандай бўлишидан
қатъий-назар, соғлом фикрга қарши равишда Худо бизларни севади. Иноят қайд қиладики, бизлар илгаригидек Худонинг фахри ва қувончимиздир.
Пол Турнье ажралиш жараёнини бошлаган бир дўсти ҳақида шундай ёзган эди: "Мен
унинг ҳатти-ҳаракатларини маъқуллай олмайман, чунки ажралиш бу доимо Худога
итоатсизлик. Мен буни ундан яширсам, ўз имонимни сотган бўлар эдим. Мен биламан, агар
бизлар уни Раббийнинг бошқаруви остида излашга ҳақиқатан тайёр бўлсак, оилавий ишларда
доимо ажралишдан бошқа йўллар бор. Ҳаётимиздаги вазиятлар турлича бўлади, аммо
юрагимизнинг воқеълиги бир хилдир. Мабодо мен унинг ўрнида бўлсам, бошқача йўл
тутишим мумкинмиди? Тасаввур ҳам қила олмайман. Ҳеч бўлмаса, мен биламанки, мени
шартсиз севадиган ва муҳокама қилмай туриб севадиган дўстларга зарурурият ҳис қилган
бўлар эдим. Агар у ажрашса, шубҳасизки, ҳозир пайдо бўлганидан кўра кўпроқ
кўнгилсизликларга дучор бўлади. Унга менинг ёрдамим янада кўпроқ керак бўлади, у айнан
шуни олишига ишончи комил бўлиши керак".
Менга Мэл Уайт ўзининг фаоллик тадбирларининг бирининг авжида қўнғироқ қилган эди.
У Колорадо штати, Колорадо Спрингздаги мўъжазгина уйда ўрнашган эди. Мазкур район
ўзининг тўлиқ консерватизми билан машҳур бўлиб, жинсий камчилик ҳуқуқлари учун кураш
соҳасида “мутлақо ноль” эди. Мэл ўзининг уйида ўтириб, Колорадо Спрингздаги масиҳий
ташкилотлари гейларни жазолашга даъватларини кўриб чиқар эди. Жинсий камчилик
вакилларига нафрат асосидаги жиноятлар мамлакатнинг турли нуқталарида эпидемик
характерни олгани учун Мэл нифоқ соладиган нутқдан ўзларини тийишларини сўраб
масиҳийларнинг етакчиларига мурожаат қилди.
Мэл учун ҳафта оғир кечди. Бир маҳаллий шарҳловчи унинг шаънига пардага ўралган
талайгина аччиқ гапларни айтди ва тунда рокерлар унинг уйининг атрофини қуршаб олиб, ўз
гудоклари билан унга уйқу беришмади.
"Бир мухбир бизларнинг ҳаммамизни бир жойга йиғмоқчи, -д еди менга Мэл телефон
орқали. - У "Реакция" ташкилотининг бир қанча радикал кайфиятдаги аъзоларини, ММС
жамоатидан бир неча лесбиянкаларни, шунингдек, "Диққат марказида оила" ва
"Навигаторлар" бирлашмаларининг бошқарувчиларини таклиф этди. Мен нима бўлишини
билмайман. Менинг қорним оч, мен чарчаганман ва қўрқяпман. Менга сенинг келишинг
керак".
Мен унинг олдига жўнадим. Мэл бунақанги йиғинни ташкиллаштира оладиган ягона одам.
Ўнг ва сўл сиёсий қарашдаги одамлар бир меҳмонхонада ўтиришар, ҳавода ҳис қилса
бўладиган босим ҳукм сурар эди. Бу оқшомнинг кўп лаҳзалари менинг ёдимда қолди, лекин
бири алоҳида ёдимда қолди. Мэл мени баъзи масалалар бўйича фикримни айтишимни
сўраганида, мени дўсти сифатида таништирди ва озроқ бизларнинг муносабатларимизнинг
тарихини ҳикоя қилиб берди. У ҳикоясини шундай сўзлар билан тугатди: "Мен Филипнинг
гомосексуалистлик масаласининг турли жиҳатларига қандай қарашини билмайман, тўғрисини
айтсам, бу ҳақида ундан сўрашдан қўрқаман. Бироқ мен унинг менга муносабати
қандайлигини биламан. У мени яхши кўради".
Менинг Мэл билан дўстлигим Худонинг иноятининг кўп жиҳатларига кўзимни очди. Юзаки
қараганда, бу сўз ноаниқ либерал бардошнинг қисқача изоҳидек туюлиши мумкин. Ахир
бизлар ҳаммамиз биргаликда дунёда шунчаки яшай олмаймизми? Лекин, иноят бутунлай
бошқа нарса. Агар унинг теологик илдизларига қарасак, у ўзини қурбон қилиш элементига, маълум баҳога эга.
Мен ўшанда Мэлнинг унга қарши чиққан масиҳийларга бирин – кетин руҳ кучини намоён
қилганини кўрдим. Бир дафъа мен ундан у масиҳийлардан оладиган бир ўрам хатларни кўриб
чиқишни сўраган эдим ва мен уларни қийинчилик билан ўқиб чиққан эдим. Унинг
саҳифалари нафратга тўлиб-тошган эди. Хат муаллифлари Худонинг номи билан Мэлга
ҳақоратлар, лаънатлар ва таҳдидлар оқимини йўллаган эдилар. Хатларни ўқир эканман, доимо
эътироз билдириш фикри миямда айланар эди: "Тўхтанглар, Мэл-менинг дўстим. Сизлар уни
билмайсизлар". Аммо хат муаллифлари учун Мэл одам эмас, бузуқ деган ёрлиқ эди. Мэлни
билганим учун Исо Масиҳ Тоғдаги Воизлигида кескин муҳокама қилган хатарларни яхшироқ
тушуна бошладим. Биз нақадар тез бошқаларни қотилликда, зинокорликда айблаймиз-у, ўз
шахсий золимлигимиз ёки ҳирсимизни рад этамиз! Биз бир-биримизга қарши
қўзғалганимизда, иноят ўлади.
Шунингдек, мен Мэлнинг: "Дарвоза олдидаги мусофир: Америкада гей ва масиҳий бўлиш"
китобига жавоб тариқасида йўлланган бир неча хатларни ўқидим. Улардан кўпчилиги
гейлардан бўлиб, уларда шунчаки ҳаёт ҳикоялари баён этилган эди. Худди Мэлга ўхшаб, хат
муаллифларининг кўпчилиги ўзларини ўлдиришга уриниб кўрган эдилар. Худди Мэлга
ўхшаб, уларнинг кўпчилиги жамоатдан ажратилишдан бошқа ҳеч нарсани кўрмаган эдилар.
Саксон минг китоб сотилган бўлиб, китобхонлардан қирқ бир мингта жавоб келган эди. Бу
статик рақамлар жинсий камчилик вакиллари орасида иноятга чанқоқлик қай даражада
эканлигини англата оладими?
Мен Мэлнинг қандай қилиб янгитдан иш поғонасига кўтарилишга ҳаракат қилганини
кузатган эдим. У ўзининг барча собиқ мижозларини йўқотган ва унинг даромади етмиш беш
фоизга камайиб кетган эди, шунинг учун ҳашаматли уйдан квартирага кўчиб ўтишига тўғри
келди. ММС деноминациясида ҳуқуқшунос маслаҳатчи бўлиб, у энди вақтининг кўп қисмини
жинсий камчиликга тегишли бўлган аёллар ва эркаклардан иборат кичик жамоат гуруҳлари
қаршисида нутққа чиқиш билан ўтказади. Бу гуруҳлар юмшоқ қилиб айтганда нотиқнинг
“эго”сини унчалик қондирмайдилар.
“Жинсий камчилик вакилларининг ибодатхонаси" деган тушунчанинг ўзи менга жуда
ғалати туюлади. Мен жинсий ҳаётдан тўлиқ воз кечган пассив гейларни учратганман. Улар
бирор бир бошқа жамоат уларни ўзларига қабул қилишини жуда хоҳлашган, аммо бундай
жамоатни топа олишмаган. Мен ана шундай масиҳийларнинг инъомларига ачинаман, шунингдек, ММС жамоати менимча, жинс муносабатлари масаласига шу қадар ёпишиб
олганига ачинаман.
Мен ва Мэл ўртасида чуқур фарқ бор. Мен у қабул қилган кўплаб қарорларга қўшилмайман.
"Бир куни бизлар баррикаданинг қарама-қарши тарафида юзма-юз тўқнашамиз, -д еб башорат
қилган эди дўстим бир неча йиллар аввал. - Ўшанда бизнинг дўстлигимиз нима бўлади?"
Мен Россиядан қайтиб келганимдан сўнг "Ред Лайон Инн" кафесида кечган мураккаб баҳс
ёдимга тушмоқда. Ўшанда менинг коммунизмнинг қулагани ҳақидаги янгиликлар, дунёнинг
қарийб учдан бир қисми яна Масиҳга юз тутишга тайёр эканлиги, мен Горбачёвнинг ва ДХН
ходимлари оғзидан эшитган ғайрибатиий сўзлардан ичимга сиғмай турган вақтим эди. Бу
бизнинг асримиз бундай лаҳзаларни жуда кам кўрган, иноятнинг камёб лаҳзалари эди.
Бироқ Мэлнинг бошқача кун тартиби бор экан: "Сен менинг руҳий мансабга
бағишланишимни қўллаб – қувватлай оласанми?" - деб сўраган эди у. Ўша лахзаларда менинг
хаёлим гомосексуалистликдан жуда йироқда эди, жинсий муносабатлар ҳақида эса айтмаса
ҳам бўлади. Мен марксизмнинг қулагани, "совуқ уруш"нинг тугаганлиги, одамларнинг
Гулагдан озод қилиниши ҳақида ўйлар эдим.
"Йўқ, - деб жавоб бердим Мэлга бир лаҳза ўйлаб тургач, - сенинг ҳаёт тарихингга ва
Муқаддас Ёзувда ўқиганларимга асосланиб, мен бу мансабга сен тўғри келасан деб
ўйламайман. Агар мен сенинг бағишланишинг масаласида овоз беришимга тўғри келганида, мен “қарши” овоз берган бўлар эдим.
Мана шу суҳбатдан сўнг дўстлигимизни қайта тиклаш учун ойлар керак бўлди. Мен
рўйирост, беғараз жавоб бердим, аммо бу Мэл учун тўғридан-тўғри ва шахсан ҳақорат бўлиб
янграган эди. Мен “Масиҳийлик бугунги кунларда” журнали учун мақолалар ёзадиган ва унга
шу қадар кўп озор етказган Хушхабарчилик жамоатининг вакили бўлган мен каби одам билан
дўст бўлишни давом эттириш қандай эканлигини тушуниш учун ўзимни унинг ўрнига қўйиб
кўраман. Агар у ўзини ҳамфикр одамлар билан қуршаганида унга яшаш нақадар осонроқ
бўлган бўлар эди.
Тўғрисини айтсам, менимча, бизнинг дўстлигимиз мендан кўра Мэл томонидан кўпроқ
иноят кўрсатишни талаб қилади.
Мазкур қисса учун қандай хатлар олишимни тасаввур қиляпман. Гомосексуализм-шунчалик
жонли мавзуки, иккала томондан эҳтиросли жавобларни ўзига тортади. Консерваторлар
менинг гуноҳкорга эрк бераётганим учун жиддий танқид қиладилар. Либераллар эса уларнинг
дунёқарашларини қўллаб-қувватламаётганлигим боис ҳужум қиладилар. Такрор айтаманки, гап менинг гомосексуал феъл-атворга муносабатим хусусида эмас, балки фақатгина менинг
гомосексуалларга бўлган муносабатим ҳақида кетаяпти. Мен Мэл Уайт билан дўстлигимиз
намунасида атайлаб баъзи масалаларни четлаб ўтдим, чунки бу мен учун иноятнинг мени
“бошқача” одамлар билан қандай муносабатда бўлишга даъват этаётганининг жадал ва узоқ
давом этадиган синови эди.
Жанг майдони қандай бўлишидан қатъи-назар шундай кучли фарқлар иноят учун оғир
синовга айланади. Баъзилар уларни ўтмишда азоблаган фундаменталистлар билан қандай
муносабатда бўлиш керак деган саволга азоб тортиб жавоб излайдилар. Уилл Кемпбелл овлоқ
қишлоқликлар ва ку-клукс-кланчилар билан ярашиш вазифасини ўз зиммасига олган эди.
Бошқалар ўз навбатида “сиёсий тўғри” гапирадиган либералларнинг такаббурлиги ва тор
дунёқараши билан курашадилар. Оқ танлилар қора танлилардан фарқлари ҳақида иш
кўришларига тўғри келади. Шаҳарларда яшовчи қора танлилар ҳам яҳудийлар ва корейслар
билан қийин муносабатларда яшашади.
Гейликка алоқадор савол махсус ҳолатдир, чунки фарқлар турли маданиятларга эмас, балки
ахлоқ масаласига бориб тақалади. Қарийб тўлиқ тарихи давомида жамоат гейлик хулқ-атворини жиддий гуноҳ деб ҳисоблаган. У ҳолда саволни шундай қўйиш мумкин: "Биз
гуноҳкорларга қандай ёндашамиз?"
Мен Хушхабарчилик жамоатларида ажралиш масаласида менинг хотирамдаги нарсаларга
кўра содир бўлган ўзгаришларни ёдга оламан. Бу масалада Исо Масиҳ тўлиқ аниқ сўзлаган.
Аммо бугунги кунларда ажрашган одамдан четлатмаяпдилар, уни жамоатдан
ҳайдашмаяпдилар, унга тупураётганлари ҳам йўқ, унга қараб қичқиришмаяпди. Ҳаттоки, ажралишни гуноҳ деб ҳисоблайдиганлар ҳам гуноҳкорларни қабул қила бошладилар ва уларга
маданий равишда ва ҳатто муҳаббат билан ёндашишни бошладилар. Муқаддас Ёзув аниқ
айтадиган бошқа гуноҳлар масалан, очкўзлик тўсиқ бўлмай қолди. Биз одамни унинг ҳатти-ҳаракатларига қарамай қабул қилишни ўргандик.
Исо Масиҳнинг ҳаётини ўрганиб чиқиб, шундай хулосага келдимки, бизлар "ўзгача"
одамлар билан мулоқот қилаётиб, қандай тўсиқларни енгиб ўтишимизга тўғри келмасин, барибир, Раббий Худо бизларга қўшилиш учун ер юзига тушиб келганида енгишига тўғри
келган нарсаларга тенг кела олмайди. Ёдга олинг, У Муқаддасгоҳда яшар эди ва Унинг ҳузури
яқин келган ҳар бир нопок одамга ўлим келтириб тоғ чўққисидан олов ва тутун
буруқситишига мажбур қилар эди.
Мен Исо Масиҳнинг "гуноҳкорларнинг дўсти" деган номга сазовор бўлганидан тасанно
айтаман. У фоҳиша, бой қулдор, ёвуз руҳга чалинган хотин, римлик аскар, қон кетишидан
қийналган самариялик аёл ва яна битта кўп эрли самариялик хотин кабиларнинг дўсти эди.
Хельмут Тилике ёзганидек:
"Исо Ўзида фоҳишаларни, мақтанчоқларни ва ярамас одамларни севишига йўл берадиган
кучга эга эди... Унинг нигоҳи балчиқ ва насли бузилганлик қобиғи аро ўтгани учун У бунга
қодир эди, чунки Унинг кўзлари бизларнинг ҳар бир ҳаракатимизда, ҳар бир одамда яширин
илоҳий тимсолни кўра олар эди! ...Биринчи навбатда ва ҳамма нарсадан олдин У бизларга
янгича нигоҳ беради...
Исо Масиҳ гуноҳкор одамни яхши кўриб, унга ёрдам берар экан, унда Худонинг адашган
фарзандини кўрар эди. У одамда Отаси яхши кўрган ва у хато қилаётгани учун қайғураётган
шахсни кўрар эди. У одамни бошидан Худо қандай яратган бўлса шундай, у қандай бўлиши
режалаштирилган бўлса шундай кўра олар эди. Шу мақсадда Унинг нигоҳи балчиқнинг
ташқи қоплами аро унинг ичидаги ҳақиқий инсонга йўналган эди. Исо одамни содир этган
гуноҳи билан тенглаштирмас эди, аксинча, бу гуноҳда бегона нарсани, аслида одамга тегишли
бўлмаган нарсани, одамни боғлаб қўйган ва унга ҳукмронлик қилган нарсани кўрар эди. Шу
сабабли Исо Масиҳ бу одамни бу гуноҳдан қутқариши ва уни асл борлиғига қайтариши керак
бўлган инсон сифатида қарар эди. Исо одамларни севишга қодир эди, чунки У уларни
тўғридан – тўғри айнан балчиқлик аро севар эди”.
Балки бизлар жирканчдирмиз, лекин аввалгидек Худонинг фахри ва қувончи бўлиб
қолаверамиз. Жамоатда ҳар биримизга, ўзгаларда яширин нарсаларни кўриш учун, Раббий
исрофгарчилик билан ҳар биримизнинг ичимизда жойлаштирган иноятни кўриш учун
"иноят шифолаган кўзлар" керак. Зеро, Худо барчамизга бахш этган иноят қувватининг
бошқаларда ҳам мавжудлигини кўра олайлик. "Инсонни севиш, - деган эди Достоевский, -
демак, Худо уни қандай бўлишини ният қилган бўлса шундайлигича кўра олишдир".
14 - боб
Туйнуклар
Католик романисти бизлар гуноҳ қилганимизда
озодлигимизни барбод қилишимизга ишонади;
менимча, замонавий китобхон бизлар гуноҳ қилиб
озодликни қўлга киритишимизга ишонади.
Бу икки томоннинг бир-бирларини тушуниш имкониятлари жуда кам.
Туйнуклар
Тарихчи ва танқидчи Роберт Хьюджес Австралия соҳиллари яқинидаги қаттиқ
қўриқланадиган оролда, қамоқ жазосига маҳкум қилинган маҳбус ҳақида ёзади. Кунлардан
бирида у ҳеч қандай сабабсиз камерадошига ташланган ва уни ўлгунича дўппослаган.
Ҳукумат уни суд қаршисида туриши учун соҳилга қайтариб юборишди. Маҳбус судда ўз
жиноятини тўғридан-тўғри ва ҳиссиз айтиб берди. Уни ҳеч қандай виждон қийноғи азобламас
эди ва қурбонига нисбатан ҳеч қандай адовати бўлмаганини эътироф этди. "У ҳолда нима
учун? - дея сўради ҳайрон бўлган судья. - Мақсадингиз нима эди ўзи?"
Маҳбус у даҳшатли жойда, оролдаги ҳаётга бошқа чидай олмаслигини ва бошқа яшашдан
умуман маъно топа олмаётганини айтди. "Ҳа, ҳа, буларнинг ҳаммаси менга тушунарли, - деди
судья. - Мен тушунаман, сизда ўзингизни океанга ташлашингиз учун асос бор эди. Бироқ
қотиллик! Нима учун қотиллик қилдингиз?”
- Гап шундаки, - деди маҳбус, -Мен католикман. Мабодо мен ўзимни ўлдирсам тўппа-тўғри
дўзахга тушаман. Бироқ бошқа бировни ўлдирсам, мен бу ерга, Сиднейга келишим ва қатл
этилишимдан олдин руҳоний қаршисида гуноҳларимни эътироф этишим мумкин. Шу зайлда
Худо мени кечиради".
Австралиялик маҳбуснинг мантиғи, шаҳзода Гамлет мантиғининг ойнадаги аксига ўхшайди.
У ҳам қиролнинг гуноҳлари кечирилмаслиги ва у тўғридан-тўғри жаннатга бормаслиги учун
шаҳзода уни ибодатхонада, ибодат чоғида ўлдирмаган эди.
Иноят ҳақида ёзадиган ҳар бир кишининг мавжуд бўлган айланма йўлларга дуч келишига
тўғри келади. У.Х. Оденнинг "Ҳозирча" достонида подшоҳ Ҳирод мантиқий хулосалар
қилади, уни бунга иноят олиб келади: "Ҳар қандай фирибгар шундай далил келтириши
мумкин:"Менга жиноятлар қилиш ёқади. Худога уларни кечириш ёқади. Ҳақиқатан дунё
ажойиб яратилган".
Фараз қилишимча, мен бу масалада иноятнинг бир томонлама манзарасининг намоён
қилдим. Мен Худони Ота севгиси билан ёнаётган, кечиришни беҳад истаётган ҳолда ва
иноятни бизларни боғлаб турган занжирларни узиш кучига эга бўлган ҳамда бизларнинг
орамиздаги кучли фарқларни енгиш учун етарлича шафқатга эга ҳолда тасвирладим. Иноятни
бундай кенг терминларда тасвирланиши одамларни асабийлашишга мажбур қилади ва тан
оламанки, хавфли чегарага жуда яқин келиб қолдим. Бироқ Янги Аҳд шундай ҳаракат қилиши
учун, мен ҳам шундай ҳаракат қилдим. Бу ҳақида кекса воиз Мартин Ллойд-Жонс шундай
деган эди:
"Фақат имон билан оқланиш ғояси, нажот тўла иноятга асосланган, деган ғоя каби хавфли
бўлиши мумкин. Мен барча воизларга дейман: “Агар сизнинг нажот ҳақидаги воизлигингиз
бу масалада тўғри тушунилган бўлса ва сўнгра сиз уни яна бир бора кўздан кечирсангиз, Янги
Аҳдда худосизларга, гуноҳкорларга, Худонинг душманларига таклиф қилинаётган нажот
ҳақида воизлик қилганингизга амин бўласиз”.
Иноятнинг атрофида доимо можаро ҳисси айланиб юради. Кимдир теолог Карл Бартдан
агар кўрса Адольф Гитлерга нима деган бўлишини сўраганларида у шундай жавоб берган:
"Исо Масиҳ сенинг гуноҳларинг учун жонини берди". Гитлернинг гуноҳлари учун?
Яҳудонинг? Ахир иноятнинг чегараси йўқми?
Эски Аҳддаги иккита йирик қахрамонлар Мусо ва Довуд қотиллик қилишган эди, аммо
барибир Худо уларни яхши кўрар эди. Мен айтиб ўтганимдек, қийнаш усулларини қўллаш
тадбирларини ривожлантирган бошқа бир одам, ҳозиргача амал қилинаётган ҳаворийлик
ҳаракатини стандартини тузди. Павлус мазкур кечирим мўъжизасини тасвирлашдан асло
чарчамас эди: "Бундан олдин мен ҳақорат ва қувғин қилувчи, жафокор эдим. Лекин мен раҳм-шафқат топдим, чунки буни жоҳилликдаги имонсизликда қилган эдим. Бизнинг Раббимиз
Исо Масиҳнинг инояти эса
“Исо Масиҳ гуноҳкорларга нажот бериш учун дунёга келди” деган сўз тўғри ва тўлиқ қабул
қилинишга муносибдир. Гуноҳкорларнинг биринчиси эса менман!
"Маҳкумларнинг халқаро биродарлиги" ташкилотининг бошқарувчиси Рон Никкелнинг
бутун дунёдига барча маҳкумларга таклиф қилинган стандарт мурожаатномаси бор: "Осмон
Шоҳилигига кириш кимга насиб қилишини бизлар билмаймиз, - дейди у. – Исо Масиҳ
кўпларнинг ҳайрон қолиши ҳақида огоҳлантирган эди: "Менга: “Раббий! Раббий!”-
дейдиганларнинг ҳаммаси ҳам Осмон Шоҳлигига киравермайди". Аммо биламизки, баъзи
ўғри ва қотиллар у ерда бўладилар. Исо Масиҳ хочда осилган чоғида хочдаги қароқчига
Осмон Шоҳлигини ваъда қилган эди ва ҳаворий Павлус ҳам қотилликнинг иштирокчиси
эди". Мен Рон айтган сўзларнинг маъноси етиб борганида, Чили, Перу, Россиядаги
маҳбусларнинг юз қиёфалари ўзгариб кетганини кўрганман. Улар учун иноятнинг хижолатга
солувчи хабари ҳақиқат бўлиши мумкин эмас даражада жозибадор жаранглар эди.
Билл Майерс "О, Иноят" мадҳиясига бағишланган махсус фильмни суратга олаётганида, унинг телекамералари қаттиқ режимли қамоқхонага Жон Кэшнинг ортидан борган эди.
"Мадҳия сиз учун нимани англатади?" - деб сўради Кэш мадҳияни куйлаб бергач. Шунда
қотиллиги учун ҳибсда ўтирган бир киши жавоб берибди: "Мен дьякон эдим, жамоатдаги
одам эдим. Бироқ бу ерга келгунимча иноят ҳақида ҳеч қандай тасаввурга эга эмас эдим".
"Иноятни суиистеъмол қилиш" имконияти менга бир дўстим билан суҳбатимиз жараёнида
очилди, мен уни Дониэл деб атайман. Бир куни, кеч тун чоғида ресторанда ўтириб, унинг ўн
беш йил бирга турмуш кечирган хотинини ташлаб кетишга қарор қилганини тан олишини
эшитиб ўтирар эдим. У ёшроқ ва гўзалроғини топибди. Айтишича, у "яшаётганлигимни ҳис
этишга ундайди. Мен бунақа ҳисларни йиллар мобайнида ҳис қилмаган эдим". Унинг хотини
билан ҳеч қандай тўғри келмайдиган жойи йўқ эди. У бор-йўғи янги урфдаги машина олишни
жуда хоҳлаётган одамга ўхшаб, ҳаётида ўзгаришни истар эди.
Даниэл масиҳий сифатида у содир этмоқчи бўлган иш, ўзи учун ва унинг ахлоқи учун
қандай оқибатларга олиб келишини яхши билар эди. Унинг оиласидан кетиш ҳақидаги қарори
хотини ва уч боласига ҳеч қачон ўтиб кетмайдиган оғриқ келтирар эди. У уни ўша ёш жувонга
қудратли магнит каби тортаётган куч қаршисида ожиз эканлигини айтди.
Мен Даниэлнинг қиссасини қайғу ва ўкинч билан тингладим, камроқ гапириб кутилмаган
янгиликни англаб етишга уриндим. Сўнгра ширинликларга навбат келганида, тўсатдан, унинг
саволи гўёки тиниқ осмонда момақалдироқ гумбурлаганидек янгради: "Очиғини айтсам, Филип, мен сени шунчаки чақирганим йўқ. Бу оқшом ўзимни қийнаётган саволни сенга
бермоқчиман. Сен Муқаддас Ёзувни ўрганасан. Нима деб ўйлайсан, Худо мен қилмоқчи
бўлган даҳшатли ишни кечирадими?"
Даниэлнинг саволи худди тирик илондек бошимда тўлғанар эди ва мен унга жавоб беришга
ҳаракат қилишимдан аввал уч чашка қаҳва ичишимга тўғри келди. Мазкур вақт оралиғида
иноят ўзининг ортидан олиб келадиган оқибатлар ҳақида узоқ ва ғайрат билан ўйлар эдим.
Ахир дўстим кечирим қўл чўзса етадиган даражада яқин эканлигини билганида, уни бу қадар
даҳшатли хатони қилишидан қандай қилиб тутиб қолишим мумкин? Ёки Роберт
Хьюджеснинг австралиялик тунд ҳикоясидаги каби, агар маҳбус кечирилишини билса, уни
қотилликдан нима ҳам қайтара олади?
Иноятнинг махсус олиш “йўли” бор, мен ҳозир уни айтиб ўтмоқчиман. Агар К.С.Льюисдан
парча келтирсак: "Муқаддас Августин айтадики, "Худо қаерда бўш қўлларни кўрса, ўша
жойга беради".
Қўли совға-саломлари лиқ тўла одам бу инъомни қабул қила олмайди.
Бошқача айтганда, иноят ташқаридан олиниши керак. Льюис тушунтирадики, мен иноятни
суиистеъмол қилиш деб аталган нарса бепарволик ва кечиримни чалкаштириш натижасида
келиб чиқади. “Ёвузликка бепарволик – уни шунчаки рад қилиш, уни гўёки эзгулик каби
қабул қилишдир. Агар гап тўлиқ кечирим ҳақида кетаётган бўлса, инсон ҳам кечириши ва ўзи
кечирганидек кечиримни қабул қилиши керак; айбини тан олмаётган одам эса кечиримни
қабул қила олмайди”.
Мен ҳозир қисқача дўстим Даниэлга нима деганимни айтиб бераман: "Худо сени кечира
оладими? Албатта. Сен Муқаддас Ёзувни. Худо қотилларни ва фоҳишаларни ҳам қабул
қилади. Унинг меҳрибончилиги туфайли, Бутрус ва Павлус исмли иккита аблаҳ Янги Аҳд
жамоатини бошқаришди. Кечирим Худонинг эмас, балки бизнинг муаммомиздир. Бизни
Худодан айирадиган гуноҳни ювиш учун нималардан ўтишимизга тўғри келмайди? Бизлар
Унга итоат қилмаганимизнинг ҳар бир ҳаракатида ўзгарамиз ва қачондир орқага
қайтишимизга ҳеч қандай кафолат йўқ. Ҳозир сен мендан кечирим ҳақида сўраяпсан, хўш, кейинчалик, кечирим, айниқса гуноҳ ювилиши кераклигини ўз ичига олса, сен
кечирилишингни умуман истайсанми?"
Суҳбатимиздан сўнг бир неча ой ўтгач, Даниэл қарор қилиб, оиласини ташлаб кетди. Бунга
қарамасдан, мен унда афсусланишнинг маълум белгиларини кўрдим. Энди у ўз қарорига
бахтсиз никоҳдан қутулиш, деган рационал баҳо беришга ҳаракат қилади. У ўзининг “жуда
тор фикрлайдиган ва айблашга тез” кўплаб дўстларидан ажралиб кетди ва уларнинг ўрнига у
қайтадан қўлга киритган озодликни завқ билан қабул қиладиган одамларни қидирмоқда.
Лекин менга Даниэл тўла “озод” туюлмайди. Бу "озодлик"нинг баҳоси у ҳақида ҳаммадан
кўра кўпроқ ғамхўрлик қилган одамлардан юз ўгириш зарурияти бўлди. У шунингдек, менга, энди Худо унинг ҳаётининг бир қисми эмаслигини айтади. "Балки, бу кейинчалик юз берар", -
дейди у.
Худо кечиримни олдиндан эълон қилиб, қалтис иш қилди ва иноятнинг хижолатга
соладиган томонини мазкур қалтис ишни бизларга ўтказишини ўз ичига олади.
"Дарҳақиқат, хатоларга кўмилиш бу - ёвузлик, - деган эди Паскаль, - бироқ бунданда катта
ёвузлик хатоларга кўмилиш ва уларни тан олмасликдир".
Одамлар икки гуруҳга бўлинадилар, аммо кўпчилик ўйлаганидек "гуноҳкорлар" ва "ҳақ
одамлар"га эмас, балки икки тоифа гуноҳкорларга бўлинадилар. Қилган ёвузликларини тан
оладиган айбдор одамлар ва буни тан олмайдиган гуноҳкорлар мавжуд. Юҳанно баён этган
Хушхабарнинг саккизинчи бобида баён этилган саҳнада бу иккала гуруҳ бирлашади.
Воқеа Исо воизлик қилаётган жамоат ҳовлисида содир бўлади. Фарзийлар ва уламолар
гуруҳи Унинг "жамоат хизмати"га халал бериб, зинокорликда қўлга олинган аёлни зўрлик
билан судраб келишади. Одат бўйича, у аёл шармандалик белгиси сифатида белигача
ечинтирилган. Қўрқиб қолган, ҳимоясиз, ҳамманинг кўзи ўнгида хўрланган аёл Исонинг
олдида очиқ кўкракларини қўли билан тўсиб, қалтираб турар эди.
Албатта, зинокорликда иккита киши қатнашади, аммо Исо Масиҳнинг қаршисида аёлнинг
бир ўзи турар эди. (Балки уни тўшакда фарзий билан тутиб олишгандир?) Юҳанно
айбловчилар учун жиноятчини жазолаш эмас, балки Исони гапидан илинтириш кўпроқ
муҳим бўлганини айтиб ўтади. Тузоқ жуда пухта ўйланган эди. Мусонинг қонуни зинокорлик
қилган одамни тошбўрон қилиб ўлдиришни буюради, бироқ Рим қонунлари яҳудийларнинг
мустақил жазо қўллашларини таъқиқлайди. Исо Масиҳ Мусога бўйсунадими ёки Рим
қонунларигами? Ёҳуд ўзининг шафқати билан маълум бўлган Исо Масиҳ бу гуноҳкор аёлни
қутқаришга уринадими? Мабодо шундай қилса, у маъбаднинг ҳовлисида тўпланган
оломоннинг кўз ўнгида Мусонинг қонунини бузади. Ҳамма кўзини узмасдан Исо Масиҳга
қараб турибди.
Ана шундай танг вазиятда Исо Масиҳ хаёлга келмайдиган ишни қилади. У энгашиб, қумга
бармоғи билан ёза бошлайди. Аслида бу Исо Масиҳнинг ёзаётган ҳолда тасвирлайдиган
биргина саҳнадир. У Ўзи томонидан ёзилган сўзларни ўзида сақловчи қилиб ерни танлайди, гарчи оёқ излари, шамол ёки ёмғир уларни тезда ўчириб кетишини билса ҳам.
Юҳанно бизларга: “Исо қумга ёзган эди”, - демайди. Сесиль Б. ДеМиль ўзининг Исо
Масиҳнинг ҳаёти ҳақидаги фильмида уни турли хил гуноҳларнинг номини айтиб ўтаётган
тарзда тасвирлайди: "Зинокорлик, қотиллик, мағрурлик, очкўзлик, ҳирс". Исо Масиҳ ҳар
сафар янги сўз ёзганида кўпроқ фарзийлар бирин-кетин йўқолавердилар. ДеМиллнинг
тахмини-худди бошқа тахминлардек - эҳтимол ҳолатдир. Бизлар фақатгина, мазкур хавф-хатарга тўла дамда Исо Масиҳнинг танаффус қилганини, жимлик сақлаганини ва қумга
бармоғи билан нималарнидир ёзганини биламиз. Ирланд шоири Симус Хиней, Исо Масиҳ "бу
сўз тушунилиши мумкин бўлган барча маъноларда вақтни чўзган”ини айтади; бу билан
ҳамманинг диққатини Ўзига қаратади ва бу билан аслида содир бўлаётган воқеанинг ҳамда
оломон кўришни истаган нарсанинг аҳамиятини чеклайди.
Мазкур жараёнда иштирок этаётган одамлар, бу драмада икки тоифадаги актёрларни
кўрадилар: жиноят устида ушланган айбдор аёл ва қолган ҳамма нарсадан ташқари
профессионал дин намоёндалари бўлмиш "тўғри" айбловчилар. Ниҳоят, Исо Масиҳ сўзлай
бошлаганидан сўнг, бир тоифани бартараф қилади: "Орангизда кимки бегуноҳ бўлса, -дейди
у. - Ўша биринчи бўлиб тош отсин". У яна эгилиб, ёзишда давом этади ва айбловчилар бирин-кетин секин кета бошладилар.
Сўнгра Исо Масиҳ ёлғиз қолган аёлга юзланиш учун ўрнидан туради: "Эй, аёл! Сенинг
айбловчиларинг қани? Ким сени ҳукм қилаяпти?"
“Ҳеч ким, Раббий", - деб жавоб берди у.
Мана шу жазолаш учун судраб олиб келинган аёлга Исо Масиҳ кечиримни туҳфа
қилади: "Мен ҳам сени ҳукм қилмайман. Боргин ва бошқа ҳеч қачон гуноҳ қилмагин", Исо Масиҳ Ўзининг ажойиб юриши билан иккита тоифа: “ҳақлар” ва “айбдорлар”ни, бошқа
икки тоифа билан: гуноҳларини тан оладиган гуноҳкорлар ва тан олмайдиган гуноҳкорлар
билан ўзгартиради. Зинокорликда қўлга олинган аёл ўз айбини ожизона бўйин олди.
Фарзийларга ўхшаб, ўз айбларини рад этадиган ёки босадиган одамлар кўпроқ шубҳали
кўринар эди. Улар ҳам иноятни қабул қилиш учун қўлларини бўшатишлари керак. Пол Турнье
бу схемани психология тили билан тушунтиради: “Худо тан олинган гуноҳни йўқотади, бироқ
У шунингдек, босилган айбдорликни англаб етишга мажбур қилади".
Юҳанно Хушхабарининг саккизинчи бобидаги саҳна мени ташвишлантиради, чунки мен
айбланувчидан кўра кўпроқ айбловчига ўхшайман. Мен тан олишдан кўра кўпроқ рад этаман.
Ўз гуноҳларимни ҳурматлилигим остида яшириб, мен камдан-кам ҳолатларда бирор бир
ахмоқона ҳаракатда ўзимни ошкора айблашларига йўл қўяман. Лекин мен бу воқеани тўғри
тушунаётган бўлсам, гуноҳкор аёл Осмон Шоҳлигига ҳаммадан кўра яқинроқ турибди.
Аслида мен ҳам шу аёл каби Худонинг иноятини қабул қилиш учун очиқ қўллар билан
қалтираб, бўйин эгиб, кечирим сўраб турсамгина, Худонинг Шоҳлигида ғалаба қозонишим
мумкин.
Мазкур қабул қилишга тайёрлик ҳолати – мен иноятга йўл деб атайдиган нарсадир. У қабул
қилиниши керак ва бу ҳаракат учун масиҳийлик тушунчаси – тавба, иноятнинг дарвозасидир.
К.С.Льюис шундай деган эди: “Худо бизлардан тавба қилишимизни золимона талаб
қилмайди, бу шунчаки қайтишга ўхшаш нарсанинг тасвирланишидир”. Дайди ўғил ҳақидаги
масалнинг сўзлари билан сўзлаб, тавба қилиш бу – ортидан байрам шодликни эргаштириб
келадиган уйга қайтиш демакдир. У келажакка, қариндошлик ришталари тикланишига йўл
очади.
Муқаддас Ёзувдаги гуноҳ муаммосига тааллуқли бўлган кўплаб қўрқитувчи парчалар –
Худонинг истаги мени тавба қилишга, иноят дарвозасига йўналтириш эканини тушуна
бошлаганимдан сўнг менга янгича очила бошлади. Исо Масиҳ Никодимга шундай деди:"Зеро
Худо Ўз Ўғлини дунёни ҳукм қилиш учун дунёга юбормади, балки дунё У орқали нажот
топиши учун юборди”. Бошқача қилиб айтганда, У менинг фойдам учун менда айбдорлик
ҳиссини қўзғайди. Худо мени яксон қилишга эмас, балки озод қилишга интилади ва озодлик
одамнинг фарзийлар каби кибрли эмас, худди ўша жиноят устида қўлга олинган аёл каби
ҳимоясиз бўлиши талаб этади. Иллат юзага чиқмас экан, унинг тузалиши мумкин эмас.
Ичкиликбозлар билишади, токи одам ўзининг ичкиликка асир эканини тан олмагунича, тузалишга ҳеч қандай умид йўқ. Буни қатъий туриб рад этувчиларнинг, буни тан олишлари
учун шарманда ҳақиқатни ароқхўр тан олгунича “қумга ёзадиган” оила аъзолари ёки
дўстларининг оғриқли иштироки керак бўлар. Ичишни ташлаган лекин шундай муаммоси
борлигини қатъий рад этиб, қайсарлик қиладиган ароқхўрлар ҳақида ароқхўрлар “ҳушёр
ароқхўр” иборасини ишлатишади. Ҳушёр лекин бахтсиз бундай одам атрофидагиларни ҳам
бахтсиз қилади. У одамларнинг асабига тегиб, илгаригидек уларни ўз ноғорасига ўйнатади.
Аммо у ичмаётгани туфайли бошқа қувонч лаҳзаларини туймайди. Оила аъзолари унга
енгилроқ бўлиши учун ҳатто яна ичиш имконини беришга ҳаракат қилишлари мумкин. улар
ўзларининг “бахтли мастларини” ортга қайтаришга ҳаракат қиладилар. Ёзувчи Кейт Миллер
бундай одамни ўзининг ичини эмас, ташқи қиёфасини ўзгартиришга ҳаракат қилган
мунофиққа ўхшатади. Ароқхўр учун ҳам, масиҳий учун ҳам ҳаққоний ўзгариш – уларга
иноят кераклигини тан олишларидан бошланади. Бу фактни рад қилиш иноят қуйилишига
тўсқинлик қилади.
Турнье айтганидек:"...айнан ўзига шубҳа билан қараган имонлилар, иноятга ишончлари
комиллигини кўпроқ руҳланиб ифода эта оладилар”. Муқаддас Павлус ва Муқаддас Франциск
Ассизский одамлар орасидаги энг катта гуноҳкор эканликларини тан олар эдилар. Кальвин:
“Одам эзгулик қилишга ва Худони ўз кучи билан танишга қодир эмас..." - дер эди. Айнан
муқаддаслар гуноҳни ҳис қилиш туйғусига эгадирлар. Ота Даниэлга айтганидек: "Гуноҳ
ҳисси - қалбнинг Худодан қўрқишининг ўлчовидир".
Муқаддас ҳаворий Яҳудо бетавфиқ одамларнинг "Бизнинг Худойимизнинг иноятини
бузуқликка йўналтиришлари" эҳтимоли ҳақида огоҳлантиради. Ҳаттоки, тавбага берилаётган
урғу ҳам бу хатарни тўлиқ бартараф этмайди. Менинг дўстим Даниэл ҳам, австралиялик
маҳбус ҳам назарияда тавба қилиш муҳим эканлиги ҳақидаги фикрга иқрор бўлган бўлар
эдилар. Уларнинг иккаловлари ҳам иноятнинг ожиз томонидан фойдаланиб, олдин ҳозир
хоҳлаётган нарсаларига эришиб, сўнгра бу нарсага тавба қилмоқчи эдилар. Дастлаб
носамимий ният онгнинг перифериясида (марказдан четда бўлиш) шаклланади. Мен
ниманидир истайман. Ҳа, мен унинг нотўғрилигини биламан. Бироқ нима учун уни ҳамма
нарсага қарши равишда қилмаслигим керак? Мен доимо кейинроқ кечирим олишим мумкин.
Ният хира ғояга айланади. Охир-оқибат, иноят "ахлоқсизликка йўл бериш"га айланади.
Масиҳийлар бу хавфга турлича жавоб беришди. Илоҳий иноятни юқтирган Мартин Лютер
баъзан суиистеъмол қилиш имкониятига тегажоғлик қилар эди: "Агар сиз иноятни воизлик
қилаётган бўлсангиз, уйдирмани воизлик қилманг, ҳақиқий иноятни воизлик қилинг. Агар
иноят ҳақиқий бўлса, уйдирма гуноҳни эмас, ҳаққоний гуноҳни енгиб ўтинг; гуноҳкор бўлинг
ва олди-орқангизга қарамасдан гуноҳ қилинг... Бизлар бойликлар аро дунёнинг гуноҳини олиб
кетаётган, Худонинг шарафи бўлмиш Қўзини танишимиз етарли. Бунинг шарофати билан
бизлар ҳатто зино қилган бўлсак ҳам, кунида минглаб ва минглаб ўлдирсак ҳам, гуноҳ
бизларни ажрата олмайди".
Масиҳийларнинг зино қилишни бошлашлари ва ҳар куни минг марталаб ўлдиришлари
эҳтимолидан ташфишга тушган бошқа одамлар, Лютердан бўрттирмаси учун жавоб
беришини сўрадилар. Ахир Муқаддас Ёзув иноятни гуноҳга қарши, шифоловчи куч деб
таърифлайди. Биргина одамда қандай қилиб бу икки куч жамланиши мумкин? Ахир бизлар
Бутрус айтганидек, "иноятда улғайишимиз" керак эмасми? Ахир бизларнинг Худо билан
оилавий ўхшашлигимиз ўсиб бориши керак эмасми? "Исо Масиҳ бизларни қандай бўлсак
шундайлигимизча қабул килади, - деб ёзган эди Вальтер Трибиш. - Бироқ у бизларни қабул
қилганида бизлар қандай бўлсак, шундайлигимизча қола олмаймиз".
"Арзон иноят" атамаси 20 аср теологи Дитрих Бонхефферга тегишли бўлиб, у бу атамани
иноятни суиистеъмол қилишни белгилаш учун қўллаган. У фашистлар Германиясида
яшаганида, масиҳийлар Гитлернинг таҳдидларига қўрқиш билан жавоб беришлари уни
чўчитар эди. Лютеран чўпонлари якшанба кунлари кафедралардан иноятни воизлик қилишар, сўнгра бутун ҳафта мобайнида фашистлар ирқчилик, эвтаназия ва ниҳоят, геноцид сиёсатини
олиб бораётган вақтда улар сукут сақлаб ўтиришар эди. Бонхеффернинг "Шогирдликнинг
баҳоси" деган китоби Янги Аҳднинг масиҳийларни муқаддасликка интилишга даъват
этадиган кўп лавҳаларини ёритади. “Ҳар битта имонга даъват, - дея уқтирган эди у.-
шогирдчиликка даъватга, Исога ўхшаш бўлишга даъватга эгадир".
Римликларга мактубида Павлус бу саволни чуқур ўрганади. Муқаддас Ёзувнинг бирор
бошқа жойида, унинг барча сирлари билан биргаликда иноятга бу қадар ўткир нигоҳ йўқдир.
Бизлар иноятнинг адолатсизлиги ҳақида тасаввурга эга бўлишимиз учун Римликларга
мактубининг 6-7- бобларига эътибор қаратишимиз керак.
Римликларга мактубнинг дастлабки бир нечта боблари одамзоднинг бечора ҳолати ҳақида
жар солди ва даҳшатга солар хулосага келди: “Чунки ҳамма гуноҳ қилган ва Худонинг
шарафидан маҳрум бўлган”.
Худди фанфаралар (пуфлаб чалинадиган мусиқа асбоби) симфониянинг янги қисмини
ташкил қилганидек, кейинги иккита боб ҳар қандай жазони бекор қиладиган иноят ҳақида
ҳикоя қилади: "Гуноҳ кўпайганида эса, иноят кўпая бошлади". Бу сўзсиз юксак теология, бироқ ҳамма нарсани қамраб олишга даъват қилаётган мазкур баённома, мен ҳаётимда қачон
бўлсада дуч келишимга тўғри келган, амалиётга яқин муаммони ифодалайди. Агар сиз
олдиндан кечирилишингизни билсангиз, яхши одам бўлишингизни нима кераги бор? Агар
Худо мени қандай бўлсам шундайлигимча қабул қилса, унда Худо истаганидек бўлишга
ҳаракат қилишнинг нима кераги бор? Павлус теологик дарвозани очганини билади.
Римликларга мактубнинг олтинчи боби кескин савол беради: "Нима деймиз? Иноят кўпайиши
учун гуноҳда қолайликми? Ва яна: “Нима? Бизлар қонун остида бўлмасдан, иноят остида
бўлганимиз учун гуноҳ қилаверамизми?” Павлус бу иккала саволга қисқача, кескин жавоб
беради: "Асло!" Бошқа таржималар янада аниқроқ: "Худо сақласин!"
Ҳаворийнинг бу лўнда, ҳиссиётли бобларга қўшганлари – иноятнинг шунчаки адолатсиз
томонидир. Павлус келтирган далилнинг қоқ марказида шундай савол ётибди: "Нима учун
яхши одам бўлиш керак?" Агар сиз кечирилишингизни бошидан билсангиз, нима учун
маъжусийларнинг айшу-ишратларига шерик бўлмаслик керак? Ейиш, ичиш, хурсандчилик
қилиш, зеро Раббий эртага кечиримни ато қилади. Павлус бундай яққол номувофиқликни
эътибордан четда қолдира олмас эди.
Павлус чизган биринчи сиймо (Римликларга6:1-14) айнан шу лаҳзани тасвирлаб беради.
Савол туғилади: "Гуноҳ кўпайганида иноят ҳам ошадими?" Кейин сўралади: "Худога иноятни
кўпайтириш имкониятини кўпроқ туғдириш учун нима учун қила олган қадар гуноҳ қилиш
мумкин эмас?” Гарчи бундай тушунтириш озроқ бузуқ эшитилсада, турли вақтларда
масиҳийлар уларга туйнук очиб берган айнан шундай мантиққа асосланиб ҳаракат қилган
эдилар. Учинчи асрда яшаган
епископни масиҳийлик эътиқодидаги художўй
азобланганларнинг ўзларининг қамоқхонадаги сўнгги тунларини ичкиликбозлик ва
бузуқликка бағишлаётганлари хижолатга қўйган эди. "Азобланиб ўлдирилишлари уларни
мукаммал қилар экан, - дея фикрлашар эди улар, - улар сўнгги кунларини гуноҳда
ўтказишларининг нимаси ёмон?" Англияда Кромвель бошқаруви даврида "Қувноқ воизлар"
номи билан таниқли бир секта, "гуноҳнинг муқаддаслиги" деган таълимотни дунёга
келтиришди. Унинг етакчиларидан бири Лондон жамоати минбаридан бир соат давомида
лаънат ёғдирар эди. Бошқалари ичиб, одамларга шаккоклик қилишар эди.
Павлусда бундай ахлоқий фикрлар учун вақт йўқ. Уларни рад қилиш учун Павлус ўлим ва
ҳаёт орасидаги ёрқин қарама-қаршиликка асосланган оддий ўхшатмани келтиради. "Биз гуноҳ
учун ўлдик: қандай қилиб унда яшаймиз?" – деб сўрайди у, шубҳаланиш тарзида. Янги ҳаёт
учун туғилган ҳеч бир масиҳий ўлим билан жазоланмаслиги керак. Гуноҳ ажалнинг бадбўй
ҳидини тарқатади. Кимдир учун уни танлаш нима керак?
Аммо Павлус шунчалик ёрқин тасвирлаган "ўлимга қарши ҳаёт" қарама – қаршилиги бу
масалани узил-кесил ҳал қилмайди, чунки ёвузлик ҳамиша ҳам ўлимнинг бадбўй ҳидини
тарқатмайди, айниқса гуноҳга қулаган одамларга. Иноятни суиистеъмол қилиш бу – ҳақиқий
васвасадир. Хоҳлаган замонавий журналдаги реклама эълонларини варақланг ва сиз гуноҳни
ҳақиқатан жозибадор қилиб кўрсатадиган ҳирс, очкўзлик, ҳасад, мағрурлик каби
васвасаларни кўрасиз. Фермадаги чўчқаларга ўхшаб, бизлар балчиқда яхшилаб ағанаш
имкониятидан яйраймиз.
Бундан ташқари, масиҳийлар балки назарий жиҳатдан "гуноҳ учун ўлган бўлсаларда", ҳаётда ҳаммаси бошқача кечади. Муқаддас Ёзувнинг шарҳини ўтаётган бир дўстим, мазкур
лавҳага келганида, кейинроқ чеҳраси таажжубни акс эттираётган бир талаба қиз унга
яқинлашибди. “Мен биламан, Муқаддас Ёзувда бизлар гуноҳ учун ўлганимиз ёзилган, -
дебди талаба қиз. - Бироқ менинг ҳаётимда, менимча гуноҳ умуман ўлмагандек туюлади".
Павлус реалист сифатида бу далилни тан олган, акс ҳолда ўша лавҳанинг ўзида бизларга
қуйидаги маслаҳатни бермаган бўлар эди: "Ўзингизни гуноҳ учун ўлган деб ҳисобланг" ва
"Шундай қилиб сизнинг ўлимга маҳкум танангизда гуноҳ ҳукмронлик қилмасин".
Гарвардлик биолог Эдвард О.Уилсон чумолилар устида ғаройиб тажриба ўтказган. Мазкур
тажриба Павлус тасвирлаган тимсолга қўшимча бўлиб хизмат қилиши мумкин. У
чумолиларнинг майиб бўлган дўстлари ўлганини тушунишлари учун бир неча кун керак
бўлишини аниқлади. Бундан у шундай хулоса қилдики, чумолилар ўлимни кўринарли
белгиларига қараб эмас, балки ҳид орқали аниқлар эканлар. Чумолининг танаси чирий
бошлаганида, бошқа чумолилар буни хатосиз аниқлаб, уни чимоли уясидан бошқа ёққа
чиқарар эдилар. Қатор изланишлардан сўнг, Уилсон олеин кислотаси тарқатадиган ҳиднинг
аниқ кимёвий таркибини аниқлади. Чумолилар шу кислотанинг ҳидини сезишса, жасадни
чиқариб ташлашар эди. Бошқа ҳар қандай ҳидга эътибор бермас эдилар. Уларнинг
инстинктлари шу қадар кучли эдики, Уилсон бу кислотадан қоғоз парчасига томизганида, чумолилар қоғозни эҳтиёткорлик билан ўз қабристонларига чиқариб қўйишди.
Тажрибанинг сўнгги босқичида, Уилсон тирик чумолиларнинг танасини кислота билан
намлаб қўйди. Ҳеч қандай иккиланишсиз, белгиланган чумолиларнинг мўйлаблари ва
оёқлари билан ҳар қандай қаршилик кўрсатишларига қарамасдан, уларнинг биродлари уларни
чумолилар қабристонига кўтариб кетдилар. Бу қувғин қилинган "тирик мурдалар" чумоли
уясига қайтишдан олдин ўзларини тозалар эдилар. Агар уларда озгина бўлсада кислотанинг
изи қолган бўлса, биродарлар уни дарҳол қайта кўтариб, қабристонларига тиқишар эди.
Уларни чумоли уясига қайтадан қабул қилишларидан олдин, улар расмий тирик бўлишлари
керак эди, бу эса фақатгина тарқатаётган ҳидларига қараб аниқланар эди.
Мен Павлуснинг Римликларга мактубидаги олтинчи боб сатрларини ўқиётганимда, жуда
фаол ҳаракат қилаётган мазкур "ўлик" чумолилар тимсолини ёдга оламан. Балки гуноҳ
ўликдир, бироқ у қайсарлик билан ҳаётга қайта тирилади.
Сўнгра Павлус мазкур мураккаб вазиятни бутунлай бошкача кўринишда тасвирлайди:
"Нима? Бизлар қонун ҳукми остида эмас, балки иноят остида бўлганимиз учун гуноҳ
қилаверамизми?" (6:15) Ахир иноят ҳаётнинг ахлоқий чигалликларига очиқ эшик каби
лицензия берадими? Мен аллақачон айнан шундай қарорга келган Австралиялик қотил ва
америкалик зинокорни таърифлаб ўтдим.
"Мен ўйлайманки, сизлар ёшлигингизда хулқ-атвор қоидаларига риоя қилишингиз лозим.
Шунда уларни бузиш учун қариган чоғингизда етарлича куч бўлади", - деган эди Марк Твен.
У ўз маслаҳатига амал қилиш учун анча куч сарфлашига тўғри келар эди. Агар сен охир-оқибат кечирилишингни билсанг, нега шундай қилмаслик керак? Яна Павлус ишончсизлик
билан хитоб қилади: "Худо сақласин!" Хўш, ҳаётининг асосий мазмуни иноят қобиғининг
ташқи қиррасини силкитиш бўлган одамга қандай жавоб бериш мумкин? Ҳақиқатан ҳам бу
одам қачондир иноятни ҳис қилганми?
Павлуснинг иккинчи ўхшатмаси (6:15-23), одамнинг қуллиги бўлиб, музокарани янги
ўлчамга олиб чиқади. "Сиз аввал гуноҳнинг қули эдингиз...", - деб бошлайди у бағоят
муваффақиятли солиштирма келтириб. - Бизга ёқиш-ёқмаслигидан қатъий назар, гуноҳ-бизларни бошқараётган хўжайиндир.
Озодликка тинимсиз интилиш баъзан занжирга айланади. Агар одам озодликка
интилса, ҳар дафъа жаҳлланиб, ўзини йўқотса, жаҳлнинг қулига айланади. Бугунги даврда
ўсмирлар ўзларининг эркин эканликларини намоён қилиш учун шуғулланадиган ишлар: чекиш, ичиш, гиёҳвандлик, порнография – уларнинг шафқатсиз хўжайинларига айланиб
қолади.
Кўпчилик гуноҳни қулликнинг бир тури сифатида қабул қилишади, замонавий тушунчага
асосан тобелик деб аташади. "Номаълум ичкиликбозлар" гуруҳининг ҳар бир аъзоси бу
жараённи
таърифлаб
бериши
мумкин.
Тобелигингиз
фойдасига
қиладиган
чекинишларингизга қатъий қарорни қарши қўйинг ва маълум вақт озодликдан лаззатланасиз.
Аммо нақадар кўп одамлар ўз занжирларига қайғули қайтишни бошларидан кечирадилар.
Мана бу мазкур қарама–қаршиликнинг ёзувчи Франсуа Мориак томонидан битилган
аниқ таърифи: "Ҳирслар бирин-кетин уйғонадилар ва ўзларини қондириш манбаини излаб, атрофни ҳидлаб юрадилар. Улар бечора, беқарор одамга орқасидан ҳужум қиладилар ва мана, у мағлуб этилди. У руҳий ҳаёт қонунига бўйсунмагунича неча маротаба энг тубликка тушиб
кетишига, балчиқда булғанишига, жарнинг четида амаллаб туришига ва яна нурга
кўтарилишига, унинг қўллари то нурга талпиниши, то зулматга қайтишини ҳис қилишига
тўғри келди. Дунё мазкур қонунни деярли тушунмайди ва у одамда энг кўп жирканиш
ҳиссини уйғотади, гарчи усиз одамга ўз мақсади томон бориш учун барқарорлик инояти
тушмасада. Бунинг учун ўз "мен"идан кечиш лозим. Паскалнинг кейинги жумласида бу фикр
ажойиб тарзда ифодаланган: "Тўлиқ ва роҳатбахш кечиш. Исо Масиҳ ва руҳий устозимга
мутлоқ итоаткорлик". Одамлар истаганларича сизнинг устингиздан кулишлари ва тегажоғлик
қилишлари мумкин, чунки сиз озод одам мақомида эмассиз, ахир сиз Хўжайинга тобе
бўлдингиз. Бироқ бу тобелик аслида мўъжизакор озодликдир, чунки сиз озод бўлганингизда, доимо ўзингизни боғлайдиган занжирлар ясаш ва уларни тақиш, уни кундан-кун қаттиқроқ ва
қаттиқроқ тортиш билан машғул бўлар эдингиз. Сиз ўзингизни озод дея ҳисоблаган йилларда, худди бўйинтуруқдаги ҳўкиз каби ўзингизнинг сон-саноқсиз ирсий нуқсонларингизга
бўйсунар эдингиз. Сиз туғилган вақтингиздан бошлаб бирорта жиноятингиз ўлган эмас эди, сизни тобора боғлашни тўхтатмаган эди, бошқа жиноятларни келтириб чиқаришдан
тўхтамаган эди. Сиз ўзингизни бағишлаётган одам, сизга қулликдаги озодликни истамайди. У
сизнинг занжирларингизни синдиради ва сизнинг қарийб ўчган ва ҳануз милтиллаётган
итакларингизга қарамасдан, У сизнинг қарийб ўчган ва ҳануз милтиллаётган истакларингизга
қарамасдан, У Иноятнинг оловини пуфлайди ва ёндиради.
Учинчи қисмда (7:1-6) Павлус руҳий ҳаётни никоҳга ўхшатади. Бундай ўхшатма янги
эмас, чунки Муқаддас Ёзув кўп бора Худони Ўзининг бевафо келинидан кечмайдиган Ошиқ
сифатида тасвирлайди. Бизлар бутун ҳаётимизни биргаликда ўтказмоқчи бўлган инсонга
нисбатан ҳис қиладиган туйғулар кучи - Худонинг бизга бўлган туйғуларини ифода этади ва
Худо ҳам биздан худди шундай жавоб ҳиссини кутади.
Никоҳга ўхшатма, Павлуснинг: “Нима учун яхши бўлиш керак?" - деб бошлаган саволни
ўлимга ўхшатишдан, қуллик билан солиштиришдан кўра яхшироқ тушунтириб беради.
Аслида бу нотўғри савол. У бундай дейилиши керак эди: "Нима учун севиш керак?"
Қачонлардир ёз фаслида илмий даражага эришишим учун немис тилининг асосини
ўрганишимга тўғри келди. Нақадар азоб, менинг дўстларим Мичиган кўлида парусларда
сузишар, велосипедда сайр қилиб очиқ кафеларда капучино ичганча тоза ҳаводан баҳра
олишар эди. Мен эса немис тили феълларини грамматик таҳлил қилиб уй ичида димиқиб
ўтирар эдим. Ҳафтасида беш тун, ҳар тун уч соатдан менга бошқа ҳеч қачон керак
бўлмайдиган сўзлар ва тугалланмаларни эслаб қолиш учун сарфлар эдим. Мен бир мақсад
учун - синовдан ўтиб, илмий даражани қўлга киритиш учун ўзимни шундай азобга қўяр эдим.
Хўш, агар ўқув муассасасининг рўйхатга олувчи ходими менга: "Филип, биз сенинг
яхши ўқишингни ва синовлардан ўтишингни хоҳлаймиз, аммо олдиндан ваъда берамиз: сен
илмий унвонингни оласан. Ҳа, сенинг дипломинг аллақчон тўлдирилган", - деса, сиз нима деб
ўйлайсиз, мен ажойиб ёз оқшомларида дим, иссиқ хонада ўтирган бўлар эдимми? Асло!
Соддароқ қилиб айтганда, бу Павлус Римликларга мактубида бизнинг олдимизга қўйган
қийин танловдир.
Мен нима учун немисчани ўрганишим керак? Тўғрисини айтганда, бунинг салмоқли
сабаблари бор: тилларни билиш дунёқарашни кенгайтиради ва мулоқот доирасини
кенгайтиради. Лекин илгари бу мен учун немис тилини ўрганишим учун мақсад эмас эди.
Мен немис тилини худбин мақсадда, илмий даража олиш учун ўргандим ва менинг устимдан
босиб турган натижалар даҳшати мени одатий ёзги кўнгилхушликларни рад қилишимга
ундади. Ҳозирда мен ўша пайт миямга жойлаганларимдан жуда озгинасини эслайман. "Эски
ҳарф" (Павлус Эски Аҳд қонунларини шундай таърифлайди) қисқа муддатли натижалар
беради.
Мени немис тилини ўрганишимга нима руҳлантириши мумкин эди? Миямга фақат биргина
ўй келади. Мабодо мен севган аёл, менинг хотиним фақат немисчада гаплашганида эди мен бу
тилни рекорд қўяр даражадаги қисқа фурсатда ўрганиб олган бўлар эдим. Нега? Менда mit einer schonen Frau билан суҳбат қилишга ўта кучли истак пайдо бўлган бўлар эди. Мен ярим
тунда туриб, ишқий мактубларимдаги феълларни сўз охирида тўғри қўйиб уларни ёдлаган
бўлар эдим. Ҳар бир сўз заҳирамни бойитишимни, ўзим севган инсонимга туйғуларимни ҳар
сафар янгича баён этиш услуби деб қарар эдим. Мен мукофот тариқасида суҳбатлашиш
бахтига эга бўлиб, немис тилини ўрганишга сарфланадиган вақтимни аямаган бўлар эдим.
Ана шу ҳаётий мисол, менга Павлуснинг: “Иноят кўпайиши учун гуноҳда қолаверайликми”,
- деган саволга қатъий жавоб реакциясини тушунишга ёрдам беради: "Худо сақласин!"
Қайси бир куёв никоҳ оқшомида келин билан қуйидагича гаплашган бўлар эди: "Азизам, мен сени севаман. Бир умр сен билан яшашни хоҳлайман. Аммо баъзи бир икир-чикирларни
келишиб олишимиз керак. Энди бизлар эр-хотин эканмиз, бошқа аёллар билан қай даражада
муносабатда бўлишим мумкин? Улар билан ётсам майлими? Бўса олсамчи? Сен баъзи-баъзидаги ишқий саргузаштларимга қарши бўлмасанг керак? Мен биламан, бу сенга озор
беради, аммо мен хиёнат қилганимдан сўнг, сенда нақадар кўп мени кечириш имконияти
бўлишини тасаввур қиляпман!" Бундай Дон Жуанга ягона тўғри жавоб тарсаки ва: "Худо
сақласин!" дейишдир. Кўриниб турибдики, у муҳаббатда энг муҳим нарсани тушунмайди.
Осонроқ қилиб айтганда, агар бизлар Худога: "Мен бундан қандай фойда кўраман?" -деган
фикр билан муносабатда бўлсак, у ҳолда Худо бизларга қандай муносабатда эканлигини
англай олмаймиз. Худога мени арқон ёрдамида бўйсунишга мажбур қиладиган қулдор билан
муносабатдан кўра кўпроғи керак. Худо бошлиқ эмас, кадрлар бўйича менеджер ёки
буйруғимизни бажарадиган сеҳргар жин ҳам эмас.
Дарҳақиқат, Худо ер юзидаги энг яқин муносабатлар, эркак ва аёл ўртасидаги бир умрлик
иттифоқдан ҳам яқинроқ бўлган муносабатни хоҳлайди. Худога яхши ишларим эмас, балки
менинг юрагим керак. Мен хотинимга очко олиш учун эмас, балки унга муҳаббатимни изҳор
этиш учун “яхшилик қиламан”. Худди шунингдек, Худо ҳам мен Унга мажбурий эмас, балки
ўз ихтиёрим билан “янгиланган руҳим” билан хизмат қилишимни истайди. “Шогирдчилик, -
дейди Клиффорд Уильямс, - иноятдан камол топадиган ҳаёт демакдир".
Агар мен бир сўз билан Янги Аҳдда келтирилган “яхши одам бўлиш”дан асосий мақсадни
айтишимга тўғри келганида эди, "миннатдорчилик" сўзини танлаган бўлар эдим. Павлус
кўпчилик хатларини, биз Исо Масиҳда қандай бойликларни қўлга киритишимизни санаб
ўтиш билан бошлайди.
Агар бизлар Исо Масиҳ бизлар учун нима қилганини тушунсак, унда албатта
миннатдорчилик ҳисси туфайли шундай буюк муҳаббатга “муносиб” ҳаётни яшаб ўтишга
интилган бўлар эдик. Худо бизларни яхши кўриб қолиши учун эмас, балки У аллақачон
бизларни севиши учун муқаддасликка интиламиз. Павлус Титусга айтганидек: "Зеро ҳамма
инсонларга нажот берадиган Худонинг инояти зоҳир бўлди. Бу иноят эса шуни ўргатадики, биз бетавфиқликни ва дунёвий эҳтиросларни рад қилиб, бу дунёда иффатли, ҳақ ва диёнатли
ҳаёт кечиришимиз керак”.
Католик адиба Нэнси Мэйрс ўзининг: "Одатий вақт" ёднома асарида у йиллар
давомида ўзининг “Худо дадажони” тимсоли билан курашганини ҳикоя қилади. Унга фақат
мушкул йўриқлар ва таъқиқлар рўйхатига риоя қилиш билангина ёқиш мумкин эди: "Улар энг
оддий услубни - буйруқ услубини қабул қилганлари учун, одам ўз табиатига кўра эзгуликка
куч билан йўналиши кераклигини назарда тутар эди. Ўз-ўзига қўйиб берилган одам бутларни, шаккокликни, бекорчиликни ва якшанба куни эрталаблари Нью Йорк Таймс”ни ўқишни, ҳукуматга нисбатан ҳурматсизликни, қотилликни, зинокорликни, ўғирликни, ёлғонни ва
ёнимизда яшайдиган йигит ҳақида нималар дейиш мумкин бўлса шуларни истайди... Мен
доимо гуноҳ қилиш чегарасида турар эдим, бу гуноҳни ювиш учун эса менинг гуноҳимни
фош қилаётган Шахсдан кечирим сўрашим керак бўлар эди. Менга ниманидир таъқиқлаб, у
бринчи ўринда мендан итоат қилишни кутар эди. “Эски Аҳддаги Худо” - дерсиз сиз.
Мэйрс бу қоидалардан кўпини бузди, ўзини доимо гуноҳкор ҳис қилиб юрди ва сўнгра
унинг сўзлари билан айтганда, "гуноҳ қилишни иложсиз қиладиган ягона ҳиссиёт – севгини
намоён қилишни талаб қиладиган Худога умид қилиб, гуллаб-яшнашни ўрганди".
Яхши одам бўлишнинг энг яхши мақсади - яхши одам бўлиш истагидир. Ички ўзгариш
ташқи дунё билан мулоқотни талаб этади. У муҳаббатни талаб этади. “Агар муҳаббат уни
ўзгартирган бўлмаса, қандай қилиб одам яхши бўлиши мумкин?" - деб сўраган эди Августин.
У: "Худони севгин ва хоҳлаганингни қилавер", - деган машҳур иборасини айтганида мутлақо
жиддий эди. Ҳақиқатан ҳам Худони севадиган одам, Унга қувонч бахш этишга интилади.
Мана шунинг учун Исо Масиҳ ҳам, Павлус ҳам бор қонунни ягона амрга бирлаштирдилар:
"Худони севгин".
Мабодо биз Худо бизларга инсбатан ҳис қилаётган севги мўъжизасини англай олганимизда
эди, Римликларга мактубнинг олтинчи ва еттинчи бобларини ўқиганимиздан кейин пайдо
бўладиган: "Мен бундан қандай фойда оламан", - деган савол ҳеч қачон бизнинг онгимизга
келган бўлмас эди. Бизлар Худонинг иноятини эксплутация (бировдан фойдаланиш) қилмасдан, уни тушунишга ҳаракат қиламиз.
15 Боб
Иноятдан қочиб
Винога эга бўлган одам
Узумни ўзини хоҳлайдими?
Иноятдан қочиб
Мен кўпинча қаттиқ қоидагарчилик билан курашишимга тўғри келган. Мен жанубий
америкалик фундаменталистлар (ўз эътиқодига қаттиқ амал қилувчи) маданияти орасида
улғайганман. Бу маданият ўғил ва қиз болаларнинг биргаликда чўмилишига, шортик
кийишига, безаклар тақишига, атир-упадан фойдаланишига, рақсларга, кегелбан ва якшанба
газеталарини ўқишларига нохуш муносабат билдирарди. Спиртли ичимликлар истеъмол
қилиш катта гуноҳлардан бири ҳисобланиб, жаҳаннам оловининг хиди келаётган одамга
қиёслашарди.
Кейинчалик мен Муқаддас Ёзув коллежида ўқидим. Калта юбкалар даврида маъмурият
қизларга фақатгина тиззадан юқори бўлмаган юбкалар кийишига рухсат берарди. Агар талаба
қиз белгиланган мъёрга нисбатан шубҳали туюладиган тарзда кийиниб келса, қизлар декани
уни полга тиззаси билан ўтирғизиб юбкаси ерга тегиш-тегмаслигини текшириб кўрарди.
Аёлларга шим кийиш таъқиқланган эди. Фақат жамоат урфини сақлаш учун айрим
ҳоллардагина юбка остидан шим кийишларига рухсат бериларди. Биз билан
рақобатлашадиган масиҳийлик коллежи шу даражага бордиларки, хол-хол гулли куйлакларни
кейиш таъқиқланди. Чунки улар ҳиссиётни уйғотиши мумкин экан. Мактабимиздаги ўғил
болаларнинг узун соч ва соқол-мўйлов қўйишларига асло рухсат берилмаган эди. Учрашувга
чиқиш қатъий назорат остида ўтказиларди. Мени бўлажак турмуш ўртоғим билан ўқишни
якунламасимиздан аввал унаштириб қўйишганди. Бироқ уни фақат тушлик пайтидагина
кўриб қолардим ва ундан бўса олиш ёки шунчаки қўлидан ушлашга ҳаққим йўқ эди.
Шунингдек, коллежда талабаларнинг Худо билан мулоқоти назорат остида эди. Ҳар куни
эрталаб қўнғироқ чалиниб бизни уйғотар ва ҳар кимнинг ўз ҳолича ибодат қилиши ва ўй-мулоҳазалари учун муайян вақт ажратишарди. Агар кимнидир шу вақт оралиғида ухлаб
қолганлигини қайд этсалар, у ҳолда "Масиҳийча бахтли хаётда яшашнинг сири" китобига
ўхшаш қўлланмалардан реферат ёзишга мажбурларди. Қизиқ, маъмурият бундай китоблардан
жазо сифатида фойдаланишнинг натижаси узоқларгача чўзилишини тушунмаганмикинлар?
Баъзи талабалар коллежни ташлаб кетишди, бошқалари қоидаларга бекаму-кўст амал
қилдилар, айримлари эса барчадан ўзиб кетишга интилиб икки ёқлама ўйин қилардилар. Мен
Ирвин Гоффманнинг мумтоз асари "Ёпиқ институтлар"дан ўзлаштирган билимларим боис у
ерда сабр қилдим. Буюк социолог Ирвин монастрлар, хусусий пансионлар, касалхоналар, қамоқхона ва ҳарбий билим юртларидан ташқари ўзи "ёпиқ муассасалар" дея атаган барча
муассасаларни ўрганиб чиққан. Уларнинг ҳар бирида одамнинг шахсиятини ўлдирадиган, ташаббусини бўғадиган ва бўйсунишга мажбурлайдиган қоидаларнинг узун рўйхати мавжуд.
Зеро, ҳар бири ўзида иноят бўлмаганнинг қойилмақом тарзда сингдирилган тизимини намоён
этади.
Гоффманннинг китоби Муқаддас Ёзув коллежи ва фундаменталистларнинг атроф-теваракни
назорат қилаётган бир қолипдаги маданиятига ўхшашлигини теранроқ кузатишимга ёрдам
берди. Мен ўзимни улар орасида сиқилгандек сезгандим, бироқ энди тушунаяпманки, ҳар
биримиз ҳам у ёки бу даражадаги қотиб қолган маданият ичида ўсамиз. Баъзилари (ҳасид
яҳудийлари, мусулмон ақидапарастлари) жанублик фундаменталистлардан ҳам ошиб
тушишади. Баъзилари (шаҳарлик банда, халқнинг жаҳолатпараст гуруҳлари) анчайин хавфли: айримлари (субкультура (бир хил маданият аъзолари), видеоуйин/Эм-Ти-Ви) зарарсиздек
туюлади, бироқ юзаки ҳолат алдайди. Менинг фундаменталистларга бўлган салбий қарашим
унинг тескарисини кўрганимдан кейин анча ўзгариб қолди.
Мен Муқаддас Ёзув коллежига академиядек қарай бошладим.
Вест Пойнт одам руҳияти учун яратилган. Иккала даргоҳ ҳам бошқа мактабларда амал
қилганидек тўшакларни батартиб йиғиштиришни, сочларни калта қилиб кузатишни ва ўзини
интизомли тутишни талаб қилади. Агар бу менга ёқмаса у ҳолда бошқа ёққа кетишим
мумкин. Ўтмишимга назар ташлар эканман, Муқаддас Ёзув коллежининг маъмурияти ўз
қоидаларини Худо қонунларига таққослашарлари мени кўпроқ ғазабга соларди. Олтмиш
саҳифали қалингина қоидалар китоби (биз шу китобнинг ҳар битта саҳифаси Библиянинг ҳар
битта китобига тўғри келади дея ҳазиллашардик) ва ибодатхона хизматининг профессор
ҳамда деканлари ҳар битта қоидани Библия бўйича асослашга уринишарди. Мен
эркакларнинг узун сочини муҳокама қилишганида ғазабдан қайнаб кетардим. Негаки, Исо ва
Муқаддас Ёзувда тасвирланган кўпчилигининг сочлари узун бўлганлиги аниқ, тағин
соқоллари ҳам белигача тушиб турган. Назаримда, узун соч қўйиш Муқаддас Китобнинг
қандайдир талаблари билан эмас, балки бизнинг эътиқодимиз тарафдорларининг дидини
ҳақоратлаш мақсади билан боғлиқ бўлса керак.
Мен Муқаддас Ёзувда рок-мусиқа, узун юбкалар ёки сигарет чекиш ҳақида бирор сўз
тополмадим, спиртли ичкиликларни бизга Исо эмас, балки Юҳанно чўмдирувчи таъқиқлаган.
Хархолда, мактаб маъмурияти бу қоидаларнинг барчаси Муқаддас Ёзувнинг бир қисми
эканлигини бизга уқтирмокчи бўларди. Худонинг иноят ҳақидаги хабари субкультура билан
қоришиб кетганди.
Таъкидлашим жоизки, эндиликда мен талайгина нохушликлардан асраб қолгани учун ўша
қаттиққўл фундаменталистлардан миннатдорман. Мустаҳкам авторитаризм (етакчина сўзсиз
бўйсуниш) одамни чегарадан чиқмассикда ушлаб туради. Ушанда биз кегельбан ўйинига
қараб югуришимиз мумкин эди, лекин спиртли ичимликлар ёки – ҳаётда, - гиёҳванд
моддаларга ружу қўйиш хаёлимизга келмаган. Гарчи Муқаддас Ёзувда тамаки чекиш ҳақида
ҳеч гап тополмаган бўлсамда, хайриятки, фундаменталистлар мени тиббиёт бошқармасининг
раҳбари бу ҳақда ажойиб нутқ сўзлашидан анча аввал чекишдан чўчитиб қўйган эди.
Қисқача айтганда, менинг бу алоҳидаги қоидаларга эътирозим йўқ, аммо уларни ножоиз
талқинда етказишларига эътироз билдираман. Бу ўйлаб топилган юриш-туриш кодексига
амал қилиш, Худони рози қилишнинг, боз устига Ходони мени севишга мажбурлашнинг йўли
эканлиги учун, мен доимо ташвишланиш ҳолатида юрар эдим. Хушхабарни субкультурадан
ажратиб олгунимча кўп вақт кетди. Афсуски, кўпчилик дўстларим бу ҳаракатни тўхтатишди
ва шу тариқа Исодан ҳам узоқлашишди. Чунки, ибодатхонанинг майда-чуйдаси уларнинг
йўлини беркитиб қўйганди.
Жамоат ва жамият қарама-қарши тарафга қараб оғаётган замонда, мен уша даврнинг қаттиқ
қўллигининг хатарлари, ҳақида ёзишдан чучиб турибман. Ўша пайтларда иноят учун энг
катта хавф нимада эканлигини билмайман. Фундаменталистлик Муқаддас Ёзув коллежи ёки
академия каби даргоҳларда “ҳаракат” қилиши мумкин. Чунки иноятсизлик дунёда ясама
уялчанглик сезиларли даражада кучга кираяпти. Лекин бунинг баҳоси ҳам бор, қимматли
баҳоси: иноят бўлмаган Худо билан муносабатларда ҳаракат қилмайди. Мен шундай хулосага
келдимки, фундаменталистлик ўз ҳаракати билан сохта покликка интилади, демак биз унга
иноятдан қочиш учун ишлаб чиқилган схема деб қарашимиз мумкин. Қонуннинг мазмун-моҳиятини тушунмасдан уни қуруқ ёдлаб олиш мумкин.
Менинг бир дўстим жамоатни ёқтирмайдиган ўрта ёшли кишига ёрдам беришга уринган.
Котолик мактабидаги жуда қаттиққўл тарбиялар у кишининг нафратини уйғотган. Ундан:
"Наҳотки, бир нечта оқ-қора кийимдаги паканагина кекса роҳибалар сизни Осмон Шоҳлигига
киритмаслигига ишонсангиз?" - сўрабди дўстим. Афсуски, қанчалик фожеали туюлмасин, кўпчилик одатда "Ҳа!" дея жавоб қайтаради.
Мен ҳар сафар Муқаддас Ёзувни ўқиганимда бир далилдан ҳайрон бўламан. Исога ёвуз
душман бўлган гуруҳ одамлари, унга жуда ўхшаш эдилар, ҳеч бўлмаганда, ташқи қиёфалари
ўхшарди. Олимлар Исо фарзийлар тимсолига ўхшаш бўлганлинини таъкидлайдилар. У
Тавротни ёки Мусо қонунларини ўқиган, фарзий етакчиларининг гапларидан мисол
келтирган ва очиқ баҳсларда баъзан уларнинг тарафида бўлган. Лекин барибир, Исо энг оғир
гуноҳларга уларни нишон қилди: "Илонлар! - дея атади уларни. - Туғма каззоблар! Нодонлар!
Мунофиқлар! Сўқирлар етакчиси! Безанган қабрлар!"
Бундай ҳис-туйғуларнинг қўзғалишига нима сабаб бўлди? Ҳозирда матбуот кимларни
фундаменталистлар дея ҳисоблаётган бўлса, уларнинг ўша фарзийлар билан анчайин
яқинлиги бор. Улар ўз ҳаётларини Худо йўлига бағишладилар, ибодатхона солиқларини
узлуксиз тўлаб туришди, ҳар доим Таврот қонунига бўйсунишди ва ўзларининг динига
одамлар мурожаат қилишлари учун ҳаворийларни жўнатдилар. Эрамизнинг биринчи асрида
яшаган релятивистлар (билимларни мутлоқлаштириш) ва секуляриция (дин таъсиридан
чиқиш, динсизлик) тарафдорларидан фарқли тарзда улар анъанавий қадриятларини маҳкам
тутадилар. Фарзийларни зинода ва зўравонликда камдан-кам учратиш мумкин эди, улар
ўзларини намунали фуқоролар сифатида тутишарди.
Исонинг фарзийлардан ғазабкор норозилиги шундан далолатки, у қонунчиликдан чиқаётган
заҳарли хавфни жиддий қабул қилган. Бу хавфларни тутиб бўлмайди, сирпаниб кетаверади, уларни тартибга солиш жуда қийин. Мен Янги Аҳддан уларни излаб тўлиқ варақлаб чиқдим
ва асосан Луқо Хушхабарининг ўн биринчи боби ҳамда Матто Хушхабарининг йигирма
учинчи бобида Исонинг фарзийларга ахлоқ нуктаи-назаридан баҳо берганлигини топдим. Бу
ҳақда эслашимнинг сабаби, назаримда, йигирманчи асрда қонунчилик худди биринчи
асрдагидек катта хавф-хатарни намоён этмоқда. Ҳозирда қонунчилик болалик давримдагидан
кўра яхшироқ услубларни қабул қилаяпти, аммо у ҳеч қачон йўқолиб кетмаяпти. Авваламбор, Исо қонунчиларни фақат ташқи жиҳатга эътибор қаратганлиги учун ҳукм қилган: "Сиз
фарзийлар идишнинг ташқарисини тозалаяпсизлар, аммо ичингиз ўғирлик ва ҳийла билан
тўлган", - деганди у. Худога муҳаббат ибораси вақт ўтган сайин бошқаларда таассурот
қолдирадиган воситага айланди. Исо даврида диндорлар қисқагина муддатли вазифаларини
ўташ мобайнида оч ва қийналган ҳолда кўринишга уринардилар, улар қўлларини силкиб
насиҳат қилишар ва қонун сўзлари ёзилган белбоғлар тақиб юришарди.
Исо ўзининг тоғдаги воизлигида беғараздек туюладиган ҳаракатларнинг ортида турган
сабабларини фош қилди: "Шундай қилиб, саховат қилаётганингда, олдингдан карнай чалма, буни синагогаларда (яҳудийлар ибодатхонаси) ва кучаларда одамлар мақташи учун, иккиюзламакчилар шундай қилишади. Сизларга чинини айтаманки: улар ўзларининг
мукофотини олиб бўлдилар. Сен эса саховат қилганингда чап қўлинг ўнг қўлинг нима
қилаётганини билмасин, токи сенинг саховатинг яширин бўлиши учун. Ибодат
қилаётганингизда, одамларга кўриниш учун ибодатхоналарда ва кўча бурчакларида туриб
ибодат қилишни яхши кўрадиган иккиюзламачиларга ўхшаманглар. Сизларга чинини
айтаман: улар ўзларига ярашасини оладилар. Сен эса ибодат қилаётганингда ўз ҳужрангга кир
ва эшикни беркитиб яширин бўлган отангга ибодат қил".
Мен масиҳийларнинг Исо амрларини бошқача талқин қилганларини кўрганман. Мисол
учун, болалигимда қатнаган ибодатхона хориждаги ҳаворийлик ташкилотларига қурбонлик
учун ҳар йили йиғин ўтказарди. *Кафедрадаги чўпон ҳар бир тўловчининг исмини ва
қурбонликка ташланган маблағни билдириб ўтарди: "Жаноб Жонс, беш юз доллар...ва, эшитинглар-а, Сэндерсон оиласи, икки минг доллар! Худо марҳамат қилсин! "Биз ҳаммамиз
қарсак чалиб жавоб қайтарардик: "Омин". Сэндерсон оиласи мамнуниятдан порларди.
Болалигимда ҳамманинг олдида мени мақташларига жуда чанқоқ эдим. Йўқ, хорижда
ҳаворийлик ҳаракатлари тузиш учун эмас, балки олқишлар ва мақтовларга сазовор бўлиш
учун истардим буни. Бир маротаба аудитория олдига майда пуллар солинган катта халтани
олиб чиқдим. Ўшанда чўпон маърузасини тўхтатиб мени чақирди ва халтачам олдида ибодат
қилди. Ўзимни ҳеч қачон уша дамдагидек ҳақ ҳис қилмагандим. Мана шу тариқа ўз
мукофотимни олганман.
Бу каби саховат ҳозиргача давом этмоқда. Мен нотижорат ташкилотлардан бирига анчайин
маблағимни қўйганимда, унинг аъзолари исмимни маълумотлар рўйхатига қўшиб
директорлар кенгашига киритдилар. Менга фақат нуфузли сармоядорларга юбориладиган
махсус хат жўнатишди. Тан олишим керакки, мен оқ қоғоздаги мактуб ва эътироф белгиси
тариқасида юборилган совғалардан ҳузурландим. Улар ўзимни муҳим ва ҳалол одам сифатида
ҳис қилишимга имкон берди. Бу ҳиссиёт яна тоғдаги Воизликка юзланмагунимча давом этди.
Ҳаёти мобайнида қонунчилик билан курашган Лев Толстой диннинг ташқи таъсиридаги
ожиз тарафларини тушунган. Унинг китобларидан бири: "Худо салтанати ўз ичингдадир", деб
номланади. Толстойнинг назарида, барча диний тизимлар ҳаракатнинг ташқи қоидаларига ёки
аҳлоқбозликка боғланган. Исо эса қоидалар тартибини тузишни рад этган, боиси унинг
шогирдлари сўнгра ана шу қоидаларга асосан қониқиш туйғуси билан кетаверишган бўларди.
Ҳеч ким ҳеч қачон мана шундай радикаль амрларни бажариб “мувофаққиятга эришолмайди”:
"Раббий Худойингни бутун юрагинг билан, бутун қалбинг билан ва бутун онгинг билан
севгин", "Шундай қилиб, Осмондаги отангиз мукаммал бўлганидек, сизлар ҳам мукаммал
бўлинглар".
Толстой Исо ва бошқа барча эътиқодлар ўртасидаги нуқтаи-назаридаги фарқларни таҳлил
қилиб чиққан: "Масиҳийликдан ўзга эътиқодларда ишончни асрашнинг тажрибадан ўтган
усули бизнинг ҳаракатларимизнинг мувофиқ ёки муносиб келмаслигини аниқлашга
асосланган (Шанбага риоя қил. Қурбонликка мол сўй. Ибодатхона солиқларини тўлагин.) Бунақанги ўхшашлик ҳақиқатдан мумкин. Исонинг ўгитлари илоҳий мукаммалликнинг
етишиб бўлмайдиган даражасини англатиб эътиқодни асрашнинг ишончли пойдеворидир. Биз
бу мукаммалликка қанчалик даражада етишганимизни кўришнинг иложи йўқ. Биз фақатгина, ундан чекинишимизни миқдорини кўра оламиз.
Масиҳийликдан ўзга қонунни тан олган одам ёниб турган фанарни ёнида турган кишига
ўхшайди. Чор-атрофини чироқлар ёритаяпти, бироқ у бошқа жойга кета олмайди. Исонинг
таълимотига амал қилган одам эса чироқни қўлида кўтариб кетаётган кишига монанд: олдинга тутган чироғи унинг йўлларини ёритади ва яна йўлда давом этишига куч
бағишлайди".
Бошқача қилиб айтганда, руҳий етукликнинг кўрсаткичи “билимдонлик” эмас, балки ўз
гўноҳкорлигини тан олишдир. Айнан шу иқрорлик иноятнинг эшигини очиб беради.
"Қонунчилар, ҳолингизга вой, чунки сизлар одамларга кўтара олмайдиган юкларни
юклайсизлар". Вақт ўтиши билан қонунларга риоя қилиш руҳи фанатизмга (ўтакетганлик) айланиб боради. Мен ўзининг таъсир ўтказиш доирасини сабрсизлик билан ўзгартиришга
уринаётган ҳеч қандай конунчиликни билмайман.
Мисол учун айтсак, Мусо қонунларини ўрганган мирза ва фарзийлар унинг 613 қоидасига
кўплаб қўшимчалар киритишган. Раввин Буюк Элизер оддий аскар, эшак ҳайдовчи, сарбон
ёки денгизчи хотини билан қандай қилиб баъзи-баъзида жинсий алоқа қилиши мумкинлигини
тайинлаган. Шанбадаги фақат биттагина ҳаракат боис фарзийлар кўплаб қўшимчаларни
киритишди. Одам шанба қоидаларини бузмай эшакка миниб кетиши мумкин, лекин у бошқа
ҳайвонларни қувиб ўтиши учун эшагини оёғи билан туртса гуноҳга ботади. Хотинлар ойнага
қарамаслиги керак, акс ҳолда оқарган сочларини кўрганларида юлиб ташлашга уриниб
гуноҳкор бўлишмасин. Сиркани ичишга рухсат берилган, аммо уни томоққа суртиш
таъқиқланган.
Мусо нима деб айтган бўлмасин, фарзийлар унга қўшимча киритишлари мумкин эди.
Учинчи амр, яъни, "беҳудага ўз Худоингни номини тилга олма" бўлганлиги учун, Худонинг
исмини айтиш умуман маън қилинди. Шу тариқа ҳалигача художўй яҳудийлар "Худо"нинг
ўрнига "Х-о" дея ёзадилар ва асло бу сўзни тилга олмайдилар. Китобдонлар "қўзичоқни
онасининг сутида қайнатма" амрини улар, ҳар эҳтимолга қарши гўшт ва сут маҳсулотларини
аралаштирмаслик тарзида талқин қилдилар. Шу боис ҳозиргача алоҳида таом истеъмол
қилинадиган уйларда, касалхоналарда ва хусусий шифохоналарда иккита ошхона бор: бири
гўшт маҳсулотлари учун, бошқаси сут маҳсулотлари учун. "Зино қилма" қонуни фарзийлар
учун бошқа хотинлар билан гаплашиш ва ҳатто уларга қарашни ҳам маън қилади. "Қонга
ботган фарзийлар", яъни, ўз бошини деворга урадиганлар жароҳатларини муқаддаслик
белгиси сифатида кўрсатиб юрадилар.
(Мусо қонунларидаги қўшимчаларга ҳурмат кўрсатмаган Исони доимо кўнгилсизликлар
қуршаб оларди. У шанбада одамларни даволади ва агар шогирдлари оч бўлса, дон
янчишларига рухсат берди. У бегона аёл билан куппа-кундузи суҳбатлашди. У "нопоклар"
билан биргаликда овқатланди ва ҳеч қандай таом одамни айнитмаслигини уқтирди. Ва янада
карахт қилиб қўядиган ҳолат, у Худога "Ота" дея мурожаат қилди).
Ибодатхона тарихи далолат берадики, баъзан масиҳийлар фанатизм бобида фарзийлардан
ўзиб кетишган. Ўн тўртинчи асрда монастрдаги одамлар фақат нон, туз ва сувга қаноат қилиб
ҳаёт кечирганлар. Бир монах ўз яшаши учун, одам букилиб ўтирса зўрға сиғадиган қутича
ясаган. Таркидунёчи монахлар ўрмонда яшаганлар ва ёввойи ўт ҳамда илдизлар билан
озиқланишган: айримлари кийимсиз бўлиб, фақат белларига ўтлардан белбоғ боғлаб
юрганлар. Симеон Столпник фанатизмнинг энг юқори даражасини ўрнатган: у ўттиз етти йил
мобайнида устун тепасида умр кечирган ва ҳар куни 1244 маротабадан таъзим қилиб турган.
Қўшма Штатлардаги масиҳийлар озодликдан қочиш ва прагматизм руҳидаги фанатизм
хасталигини юқтирганлар. "Силкинувчилар" сектасига ўхшаганлар никоҳ ва жинсий алоқани
маън этдилар, тасдиқлашларича, бу тушунчалар тезда йуқолиб кетармиш. Уйғонишнинг буюк
тарафдори Чарльз Финней чой ва қаҳва ичмаган. Ва ўзи асос солган "Оберлин-коллеж"да
қалампир, мурч, ўсимлик ёғи ва сирка каби қўзғатувчи маҳсулотлар берилишига йўл
қўймаган. Яқинда менинг бир танишим Еттинчи кун адвентистларидан чиққан қандайдир
ибодатни ўқиб қолди, у таом гуноҳ эканлигига ишонгани боис ўзини очликдан нобуд
қилибди.
Масиҳийлар тан олишимиз керакки, бундай воқеаларнинг бирига кулиб бошқасига йиғласак
ҳам, барибир фанатизмнинг белгиларига мойиллик бизнинг ажралмас меъросимиз бўлиб
қолаверади. Бизнинг йиғлашимиз ёки йиғлашимиз. Бутун дунё бўйлаб "Ғарбий масиҳийлик"
тушунчаси эндиликда фанатизм қонунлари билан эмас, балки қулаш тушунчаси билан боғлиқ
бўлиб қолди. Боз устига, кўплаб мусулмон мамлакатларида аҳлоқ полицияси машина
бошқаришга журъат қилган ёки юзини беркитмаган аёлларни излаб юришади. Исроил
меҳмонхоналарида эътиқодли яҳудийлар тугмачани босиб ортиқча ҳаракат қилишларига
ҳожат қолмаслиги учун ҳар бир қаватда тўхтаб ўтадиган "шанбалик" лифтлари ўрнатилган.
Хуллас, маят (осма соат) силкинаяпти, бир қанча масиҳий мамлакатларида фанатизм гуллаб-яшнамоқда. Зеро, қаерда қонунчилик илдиз отса, ўша жойда фанатизмнинг ўткир учлари
бўртиб чиқади.
Қонунчилик ўзида махфий хатарни намоён этади, зеро ҳеч ким ўзини қонунпараст дея
ҳисобламайди. Ўзига тегишли қоидалар заруриятдек туюлади: бошқалар ўйлаб топган
қоидалар қаттиққўлдек таассурот уйғотади.
"Ҳолингизга вой..., зеро арпабодиён, ялпиз ва зирадан ушр берасизлар-у, қонундаги энг
муҳимини қолдираяпсизлар: ҳукм, шавқат ва имон... Пашшани қўйиб юборадиган, туяни эса
ютиб юборадиган, сўқир даҳолар!"
Исо фарзийларни фанатлар бўлганлиги учун айбламаган. Мен Исо уларнинг қўлини ювиш
ёки овқатланишигача аралашиб юрганига ишонмайман. Бироқ уни фарзийларнинг
фанатизмлигини бошқаларга юқтирганлиги ва муҳим нарсаларни эътибордан четда қолдириб, майда-чуйдаларга диққатини қаратганлари ташвишлантирган. Ошхонада махсус таомлар
буюртирадиган мажусийлар Фаластиндаги адолатсизлик ва зўравонлик ҳақида бирор тайин
сўз айтишлари гумон эди. Лекин, Исо бемор кишини шанба куни даволаганида улар ўша
касал ҳақида эмас, балки протокол қоидаларини сақлаш ҳақида кўпроқ ташвишландилар.
Қонунчиликнинг энг разиллиги Исони қатл қилишаётган пайтда намоён бўлди. Фарзийлар
Пилат саройига Пасха якунланмагунча кирмасликка ҳаракат қилдилар ва Исони хочга
михлашда ҳам, шанба қоидаларига риоя қилишга ҳаракат қилдилар. Демак, тарихдаги энг
катта жиноят қонуннинг қаттиққўл қоидаларига асосан содир этилди.
Мен ҳозирги замонда ҳам, аҳамиятсиз нарсаларга қонунчилик билан ёндошганлигининг
кўплаб гувоҳи бўлганман. Болалигимдаги ибодатхона сочга, безакларга ва рок-мусиқага катта
эътибор қаратарди, бироқ ирқчилик кўринишлари ва Жанубда қора танлиларнинг таъқиб
қилиниши ҳақида лом-лим деб оғиз очмасди. Муқаддас Ёзув коллежида мен Фашистлар
Германиясида яҳудийларнинг оммавий қирғин қилинганлиги ҳақида асло эшитмаганман, бу
бутун инсоният тарихидаги энг нафратомуз гуноҳ бўлса ажабмас. Биз ядро уруши, ирқчилик
ёки очарчилик каби зулмга йўғрилган сиёсий масалалардан ташвишланишдан аввал, юбкаларнинг узунлигини ўлчашга бор вақтимизни банд этгандик. Мен жанубий африкалик
талабалар билан танишганимда, улар ўзлари аъзо бўлган ибодатхона жамоатларида ёшларни
сақич чайнаши ва қўлларини чўнтакларига тиқиб ибодат қилиш таъқиқланганини айтиб
беришди. Тағин мовий рангдаги жинси шим кийганларнинг руҳий етуклигига шубҳа билан
қарашар экан. Ҳолбуки, айнан ўша жамоатлар ирқларни ажратиш назариясини қатъий қўллаб-қувватлагандилар.
Баптистларнинг 1934 йилдаги Бутун Жахон Иттифоқи Конгрессида иштирок этган Қўшма
Штатлар делегати Гитлер режимига қандай гувоҳ бўлганлигини маълум қилганди: "Номақбул
шаҳвоният, ганстерлар жангарилигига оид адабиёт ва кинофильмлар таъқиқланган
мамлакатларда бўлсангиз, бу ерда бўлганингиздан кўра кўпроқ енгилликни ҳис қиласиз. Янги
Германия катта миқдордаги номақбул китоб ва журналларни ёқиб юборди: бунга яҳудийлар ва
коммунистларнинг кутубхоналаридан кўтарилган алангаларни ҳам қўшимча қилишимиз
мумкин".
Худди ўша делегат Гитлерни чекмайдиган, ичмайдиган, аёллар боодоб кийинишини
хоҳлайдиган, порнографияга қарши етакчи сифатида тасвирлаган.
Албатта, ўттизинчи йилларнинг немисларини, олтмишинчи йиллардаги жанубий
америкалик фанатларини ёки етмишинчи йиллардаги жанубий африкалик кальвинистларни
осонгина айблаш мумкин. Замонавий масиҳийни ҳам шундай талабчанлик билан ҳукм қилиш
мумкинлиги, мени тўхтатади. Ҳукумат бизнинг устимиздан қандай ҳуқуққа эга ва
қонунчиликдаги энг муҳим нимани биз йўқотаяпмиз - адолат, бағрикенглик ёки эътиқодними?
Наҳотки Худони шаҳарларимизнинг ҳалокатидан кўра бурунга узук тақиб юришлар кўпроқ
безовта қилса? Замонавий мусиқа ёки дунёдаги очарчилик муаммосими? Тоат-ибодат ўтказиш
имконларими ёки зўравонлик ақидасими?
Доимий равишда масиҳий коллежларига қатнаб турадиган Тони Кэмполо маҳаллий
ибодатхоналарда маъруза ўқиганида ҳамиша тадқиқот тариқасида ёлғондакам эълон қилади:"
БМТнинг маълум қилишича, ҳар куни ўн минг одам очликдан жон беради, аммо сизларнинг
кўпчилигингизга... Аммо янада фожеали томони шундаки, ҳозир кўпчилигингиз бугун ўн
минг одам ўлиб кетаётганидан эмас, менинг қўпол сўз айтганимдан ташвишланяпсиз." Жавоб
реакцияси кўрсатаяптики, тажриба муваффақиятли чиқмоқда. Деярли барча ҳолатларда Тони
Капеллан ёки коллеж директоридан унинг ифодаларининг қўполлигига оид норозилик
хатлари олар эди. Мазкур хатларда оч одамлар ҳақидаги масала асло кўтарилмас эди.
Мен тарбия топган даврда гуноҳ саналган кўп нарсалар эндиликда Хушхабарчилик
жамоатларида одатий ҳолга айланди. Гарчи талаблар ўзгарган бўлсада, қонунчилик руҳи
аввалгидек қолган. Ҳозирда мен тафаккур қонунчилиги билан тез-тез тўқнашиб турибман.
Менинг абортга ёки камчилик жинс вакилларига нисбатан омма қабул қилган
муносабатларни шубҳа остига қўйишга журъат қилган ёзувчи танишларим, жануб
фундаменталисти маданиятига мансуб "ароқ ичаётган" масиҳий оладиган айбловларга дуч
келмоқдалар.
Тони Кэмполо жинсий камчилик вакилларига кўпроқ ҳамдардлик билан муносабатда
бўлишни илтимос қилганидан сўнг қандай муносабат билан тўқнашганини айтиб ўтдим.
Бошқа бир танишим Карен Мэйнс ёзган асарлари дуч келган таъқиб туфайли ўзининг
бошловчи сифатидаги ишини тарк этишга мажбур бўлди. Юджин Петерсон ўзининг Янги
Аҳдни янгича ҳикоясини ёзди. Асари уни ўзини культ билимдони деб атайдиган одамларнинг
ҳужум нишонига айланди, гўёки улар асарда "Худонинг сўзини бузиб кўрсатилиши"ни топган
эдилар. Ричард Фостер руҳий тартиб-интизом ҳақида ёзганида "медитация"сўзидан
фойдаланишга журъат этди, шу туфайли "Нью Эйдж" ҳаракатига иштиёқмандликда шубҳа
қилинди. Чак Колсон у ҳаёти давомида олган энг ёқимсиз хат у дин соҳасида ривожланишга
қўшган ҳиссаси учун Темплтон мукофотини олгани учун масиҳийлардан келган хат
бўлганини менга айтган эди, бу мукофот баъзан масиҳий бўлмаганларга ҳам берилади.
“Уотергейт кунларида бизнинг биродарларимиз дунёвийлар матбуотидан кўра камроқ
шафқатли бўлдилар", - деди у чуқур хафалик билан. У католиклар билан ўзаро ҳамкорлик
ҳақидаги битимга қўл қўйганида эса унинг номига келадиган хатлар янада дағалроқ тус олди.
.
“Фарзийларнинг хамиртурушидан, яъни риёкорлигидан эҳтиёт бўлинглар! ...уларга
ўхшаб иш тутманг, зеро улар гапирадилар, лекин ўзлари қилмайдилар". Риёкорлик сўзи
(инг.hypocricy), шунчаки "ниқоб тақиш" маъносини, ёки hupocrites – унинг уйидан йироқ
бўлмаган жойда очиқ ҳаво остида оломонни вақтини чоғ қиладиганларни англатар эди.
Чамаси, юнон муаллифларидан олиб, Исо Масиҳнинг ўзи бу сўзни ўйлаб топган. Бу сўз
одамларда таассурот қолдириш учун ниқоб тақадиган одамни билдиради.
Дўстим Терри Мак, ўзининг илмий изланишининг бир қисми сифатида Шри-Ланкадаги
буддист монахлар орасидаги қонунчиликни ўрганган эди. Барча монахлар Будданинг 212 та
қоидаларига буйсунишлари лозим эди. Бу қоидаларнинг кўпчилиги бугунги кунларда
эскирган бўлиб, амалий аҳамиятга эга эмас эдилар. Терри замонавий дунёда яшаш
мажбуриятини, монахлар кўҳна қоидаларга асосланиб яшаш билан қандай бирлаштира
олишлари билан қизиққан. Масалан, Будда монахларнинг пуллари бўлмаслиги лозимлигини
атайин уқтирган. Лекин барибир Терри монахларнинг жамоат транспортида пул тўлаб
юришларини кузатган. "Сиз 212 та қоидага амал қиласизми? - дея сўраган улардан. - Ҳа".
"Қўлингизда пул ушлаб турибсизми? - Ҳа". “Сизга буни маън этувчи қоида маълумми? - Ҳа".
"Сиз барча қоидаларга амал қиласизми? - Ҳа".
Шунингдек, мазкур қоидалар, монахларнинг тушликдан сўнг овқатланишларини таъқиқлар
эди. Монахлар садақа ҳисобида яшар эдилар, шунинг учун Будда уларнинг уй бекаларига юк
бўлишларини истамас эди. Замонавий монахлар бу қоидани четлаб ўтадилар, улар ҳар куни
қоқ тушда соатларини тўхтатиб, кечки овқатдан сўнг вақтни яна тўғрилаб қўйишади.
Мен буддизм тажрибасидан мисол келтирдим, аммо менинг шахсий тажрибамга кўра, риёкорлик - одамлар масиҳийликни рад этишига олиб келаётган асосий сабаблардан
биридир. Масиҳийлар оилани қадрият сифатида эътироф этишади, лекин баъзи тадқиқотлар
шуни кўрсатмоқдаки, улар порнография кинофильмларини прокатга олишади, хотинлари
билан ажрашишади ва бошқалардан кам бўлмаган даражада болаларга ёмон муносабатда
бўлишади.
Табиийки, қонунчилик риёкорликни келтириб чиқаради, чунки у одамнинг ичида нима
содир бўлаётганини яширишга имкон берадиган хулқ-атвор ҳатти-ҳаракатлари йиғиндисини
белгилаб беради. Муқаддас Ёзув коллежида, масиҳийларнинг шаҳар ташқарисидаги
лагерларида ва ҳатто жамоатда ҳам ҳар бир киши "тақводор кўриниш”ни ўргатади.
Диндорликнинг ташқи кўринишига урғу бериш одамга осонлик билан ўзини бошқача
кўрсатиш, мослашиш имконини беради, шу билан бирга у ички муаммоларини яшириши ёки
тийиб туриши мумкин. Мен Муқаддас Ёзув коллежини тугатганимдан сўнг узоқ йиллар ўтгач
курсдошларимдан аксарияти ички беқарорлик: тушкунлик, гомосексуализм, гиёҳванд
моддаларга тобеликдан қийналганларини билиб қолган эдим. Улар коллежда ўқиб
юрганларида уларнинг муаммолари садо бермаган эди. Бунинг ўрнига, улар ўзларини ўраб
турган муҳитга мос тутишга ҳаракат қилар эдилар.
Янги Аҳддаги энг ҳушёр қилувчи лаҳзалардан бири ва тўғридан – тўғри жазони
кўрсатадиган кам лаҳзалардан бирини бизлар Муқаддас Ҳаворийлар фаолиятининг бешинчи
бобида кўрамиз. Бу Анания ва Сапфиранинг тарихидир. Бу жуфтлик бағоят ажойиб иш
қилдилар, улар ўз мулкларини сотиб, каттагина маблағни жамоатга қурбонлик қилишди.
Улар фақат биттагина хатога йўл қўйдилар. Улар янада диндор кўринишга ҳаракат қилиб,
ўзларини тушган бор маблағни ҳадя қилгандек кўрсатишди. Бошқача қилиб айтганда, улар
ўзларининг диндорликларини сохта нурда намойиш қилдилар. Анания ва Сапфирага
қайтарилган қахрли жавоб, Худонинг риёкорликка қандай қарашини кўрсатади.
Мен риёкорликнинг фақат иккита аксини биламан: мукаммаллик ёки тўғрилик. Мен ҳеч
қачон Раббийни бор юраги билан ва бор онги билан ва ўз яқинини бор қалби билан севадиган
кишини учратмаганлигим учун, мен мукаммалликни воқеъ акс деб кўриб чиқмайман.
Бизларда қоладиган ягона нарса – тавбага олиб борадиган тўғриликдир. Муқаддас Ёзув
кўрсатаётганидек, Худонинг инояти барча гуноҳларни, шу билан бирга қотиллик, хоинлик ва
вафосизликни ҳам кечириши мумкин. Бироқ, аниқлашимизга кўра, иноят ташқаридан келиши
керак, риёкорлик эса бизларнинг иноятни қабул қилиш эҳтиёжимизни ниқобга солади. Агар
ниқобни ечсак, риёкорлик иноятни четлаб ўтиш учун ишлатилган найранг бўлиб чиқади.
“Ҳамма ишларини одамлар уларни кўришлари учун қилишади... Худди шундай
зиёфатларда тўрда ва синагогаларда юқорида ўтиришни яхши кўришади. Халқ йиғинларида
олқишлар олишни ва одамлар уларни: “Устоз! Устоз!” - деб чақиришларини яхши кўришади”.
Исо Масиҳнинг танқиди қонунчилик қонунига риоя қилишга ҳаракат қилувчиларни
нима қилишига қаратилган: у уларда маҳрурлик ва рақобат ҳиссини уйғотади. Фарзийлар
яҳудий бўлмаганлар учун нур зарраси бўладиган адолатли жамият қуриш билан шуғулланиш
ўрнига, дунёқарашларини торайтириб, бир-бирлари билан рақобатлашишга киришдилар. Бир
– бирларидан диний машқларида ўзиб кетишга ҳаракат қилиб, улар ҳақиқий душман билан, қолаверса, бутун дунё билан алоқани йўқотдилар. "Раббий, бизларни ўта диндорликдан ва
чеҳраси тунд муқаддаслардан халос этгин", - дея ибодат қилар эди Тереза Авильская.
Ўзгараётган қонунчи сифатида айтишим мумкинки, қонунларнинг талабчанлигига
қарамасдан, уларнинг мажбурийлиги фарзийларни хижолатга қўймас эди. Ҳеч нарсага
қарамасдан, улар янги қоидаларни киритишда давом этар эдилар. Фарзийлар хулқ-атвор
талабчанлигини муваффақиятга эришиш гарови, мартабага эришиш услуби деб қарар эдилар.
Исо Масиҳ бундай мағрурликни ва баъзи гуноҳларни кечиримли (нафрат, моддий бойликка
қизиқиш, ҳирс, ажралиш), баъзиларини кечириб бўлмайдиган (қотиллик, зинокорлик, шаббатга риоя қилмаслик)га ажратиш имконини берадиган уларнинг ажратма
диндорликларини қоралар эди.
Биз масиҳийларнинг ўзимизнинг "кечиримли" ва "кечиримсиз" гуноҳлар рўйхатимиз
мавжуд. Бизлар жуда оғир гуноҳлар содир этишдан ўзимизни четлаб юрар эканмиз, ўзимизнинг диний ҳолатимиздан мамнунмиз. Муаммо шундаки, бизларнинг оғир гуноҳлар
ҳақидаги тушунчаларимиз мунтазам ўзгариб туради. Ўрта асрларда судхўрлик шу қадар
ахлоқсиз иш ҳисобланар эдики, яҳудийларга бу ифлос иш билан шуғулланиш ман қилинган
эди. Ҳозирги кунларда масиҳийлар асло шубҳаланмасдан кредит карточкаларидан
фойдаланишмоқда, кўчмас мулкнинг гаровга қўйилишидан фоизлар олмоқдалар, ўзаро ёрдам
фондидан пул олмоқдалар. Еттита ўлимга олиб борадиган гуноҳлар рўйхатида мана булар ҳам
бор эди: очофатлик, ҳасад, руҳнинг дангасалиги ёки инсоннинг хулқ-атвори турларидан бири
ҳисобланмиш “меланхолия”, бугунги кунларда камдан – кам ҳолатларда воизларнинг
диққатини тортади.
Викторианлик даврида жинсий муносабатлар соҳасидаги гуноҳлар унга қандай кўз билан
қарашга боғлиқ равишда рўйхатнинг бошида ёки охирида турган. Шундай қилиб
“ахлоқсизлик” сўзи гуноҳни англата бошлаган. Менинг ёшлигим даврларида бу рўйхатнинг
бошида ажралиш ва ичкиликбозлик турар эди. Энди замонавий Хушхабарчилик жамоатида, афтидан, аборт ва гомосексуализм биринчи ўринда турибди.
Исо Масиҳнинг гуноҳга муносабати бутунлай бошқача эди. У гуноҳларни катта ва кичик
аҳамиятга эга деб ажратиб ўтирмасдан, У ўз тингловчиларининг фикр-ўйини, қаршисида
ҳаммамиз гуноҳкор бўлган Худога қаратар эди. Бизларнинг ҳаммамиз иноятга муҳтожмиз.
Ишаъё буни ерликларнинг тилида баён этган. У бизларнинг ҳаммамизнинг ҳақлигимиз
“булғанган кийим каби”, сўзма-сўз таржима қилганда, "ифлос бўлган ички кийим" каби деди.
Тақдир ҳазили билан, иноят ҳақида сўз борганида ўтакетган гуноҳкорларда ўзига хос
устунлик бор. Ёзувчи Грэн Грин одатда айтар эдики, у ахлоқсиз иш қилганида, унинг диний
эътиқоди янги куч билан ёнар эди, чунки у жамоатга бориб, ноиложликдан тавба қилган.
Унинг ўз хулқини оқлаш учун баҳонаси, мақсадлари йўқ эди.
Исо Масиҳнинг дайди ўғил ҳақидаги масали оддий аҳлоққа эга. Дайди ўғилнинг таянадиган
нарсаси йўқ эди, унда руҳий устунликни ҳис қилиши учун эҳтимолий асоси йўқ эди. Диннинг
барча тушунчалари бўйича у ютқазган эди ва иноятдан бошқа таянадиган нарсаси йўқ эди.
Албатта, Худо муҳаббати ва кечирими катта ўғилга ҳам бир хил даражада тегишли эди, аммо
ўзини масъулиятсиз укаси билан таққослашга жуда берилиб кетган ака ўзи ҳақидаги
ҳақиқатни кўрмас эди. Генри Ноувеннинг сўзи билан айтганда: Хафа қилинган
"муқаддаслик”дан тўлиқ озод бўлиш ниҳоятда қийин, чунки у яхши ва меҳрибон бўлиш
истаги билан ҳаддан ташқари уйғунлашиб кетади". Ноувен шундай деб тан олади: "Ўз
шахсий тажрибамдан биламанки, муносиб, ёқимли, бошқа одамларда яхши таассурот
қолдирадиган ва муносиб намуна бўлишга жон-жаҳдим билан ҳаракат қилдим. Бу доимо
гуноҳ қўядиган тузоқларни четлаб ўтишга онгли равишда интилиш ва мен васвасага тушиб
қолишим мумкинлигидан доимий равишда қўрқиш эди. Аммо у билан биргаликда тобора
кўпроқ жиддийлик ва қонунчилик пайдо бўла бошлаган, мен фанатизмга яқинлашиб
қолаётган эдим; буларнинг ҳаммаси мен Отамнинг уйида ўзимни қулай ҳис этишимга халақит
берар эди. Менинг озодлигим, иштиёқим, ўзимни енгил ҳис қилишим камайиб борар эди...
Мен ўзимга хос бўлган тўнғич ўғилнинг хусусиятлари ҳақида қанчалик кўп ўйласам, йўқотилганликнинг бу шакли нақадар чуқур ўрнашганини ва одам мана шундай чакалакзорда
йўқолиб қолса, уйига қайтиши нақадар оғир эканлигини шу қадар кўп тушунаман.
Васвасаларга тўла қочқинликдан сўнг уйга қайтиш, назаримда, менинг борлиғимнинг энг
чекка бурчакларида илдиз отган совуқ қаҳр гирдобидан уйга қайтишдан анча осон кечади”.
Кўпчилиги хайрли ниятлар билан бошланадиган, бизлар ўйнайдиган диний ўйин энг
қабиҳона тарзда бизларни Худодан олиб кетиши мумкин, чунки улар бизни иноятдан
узоқлаштиради. Яхши хулқ-атвор ёки ҳатто муқаддаслик эмас, балки тавба қилиш -
иноятнинг дарвозасидир. Гуноҳнинг акси эмас эзгу ишлар эмас, балки иноятдир.
Агар Исо Масиҳнинг қонунчиликни танқид қилиши ким учундир етарлича ишонарли
бўлмаса, ҳаворий Павлус бошқа муҳим эътирозни билдиради. Қонунчилик муваффақият
қозониши керак бўлиши тахмин қилинган соҳада у мағлубиятга учрайди. У бўйсунишга
эриша олмайди. Тушунарсиз тарзда, қаттиққўл қонунлар тизими одамларнинг онгида уни
қандай бузиш мумкинлигининг янги ғояларини туғдиради. Павлус шундай тушунтиради:
“Зеро Қонун “истама” демаганида эди, унда мен эҳтиросни тушунмаган бўлар эдим. Лекин
гуноҳ амрдан баҳона топиб, менинг ичимда ҳар ҳил эҳтиросни келтириб чиқарди”.
Бу принципни тасдиқлаб, бир қатор тадқиқотлар шуни кўрсатадики, “ҳушёрлар” сектасида
улғайган одамлар уч маротаба кўпроқ ароқхўр бўлиб қоладилар.
Ёдимга Августиннинг нокни қандай ўғирлаганлиги ҳақидаги ҳикояси тушади. Унинг
ўзининг ва дўстининг кўплаб жуда яхши ноклари бор эди, аммо улар қўшнилари нок
ўғирлашни таъқиқлаганлиги учун, унинг боғига ана шу таъқиқни бузиш учунгина ўғирликка
тушадилар. Олтмиш олти варақ қалинлигидаги йўриқномага асосланиб фаолият юритадиган
ўқув муассасида тўрт йилимни ўтказганим туфайли, мен мазкур ғалати фикр йўналишини
тушуна оламан. Қаршиликларга қарши қатъий огоҳлантиришлар эшитавериб, мен қаршилик
қилишни ўргандим. Менинг ишончим комилки, қисман ғўрлигим туфайли бу талаблар
мажбуран киритилганлиги учун мен доимо маъмуриятнинг талабларига қаршилик қилиш
васвасасини ҳис қилар эдим. Мен қўлланмадан соқол ўстириш ҳақидаги таъқиқни
ўқимагунимча менда ҳеч қачон соқол ўстириш истаги уйғонган эмас.
"Тўр нақадар маҳорат билан тўқилган бўлса, унда шу қадар уячалар кўп", - деб ёзган эди
католик теологи Ганс Кюнг. Рим Кодексининг 2414 та канон қонунларини бажариш ҳақида
қасам ичиб, у бир куни унинг бор кучи Хушхабар ғояларига хизмат қилишдан кўра мазкур
канонларни бажариш ёки четлаб ўтишга кетаётганини ҳис қилди.
Қаршилик қилмасдан, аксинча, қоидаларни астойдил бажаришга ҳаракат қиладиганларга
қонунчилик бошқача тузоқ қўяди. Содир этилган хатонинг ҳисси –битмайдиган уялиш
чандиқларини қолдириши мумкин. Ёш монахлик даврида, Мартин Лютер камида олти соат
вақтни, кеча содир этган қайси гуноҳларига иқрор бўлиши кераклиги хусусида бош қотириб
ўтказар эди! Лютер шундай ёзган эди: "Гарчи мен бенуқсон монахлик ҳаёти билан яшаётган
бўлсамда, виждонимда гуноҳкор эканлигимни, Худонинг қаршисида нопок эканлигимни ҳис
қилар эдим. Мен шунингдек, менинг ҳатти-ҳаракатларим уни қониқтираётганига ҳам ишона
олмас эдим. Мен гуноҳкорларни жазолайдиган мазкур адолатли Худони севишдан йироқ эдим
ва аслида Унга нисбатан нафрат ҳиссига эга эдим.
Мен яхши монах эдим ва ўз
ваъдаларимни шу қадар қатъий бажарар эдимки, агар бирор монах монахлик тартибларига
риоя қилганлиги учун жаннатга тушадиган бўлса, ўша мен бўлар эдим. Монастирдаги менинг
барча биродарларим буни тасдиқлаган бўлар эдилар... Аммо барибир менинг виждоним менга
тинчлик бермас эди. Мен ҳамиша шубҳаланар эдим ва ўзимга дер эдим: "Сен нотўғри иш
қилдинг. Сен керагича тавба қилмадинг. Сен ўз эътирофингда мана буни ташлаб кетдинг".
Ўзаро муносабатлардаги хато - иккала тарафга ҳам таъсир қилади. Ҳар сафар
исроилликларнинг тарихини ва улар Худо олдида олган мажбуриятлари ҳақида ўқиганимда, Худо улардан рози бўлгани ва қониққани ҳақида жуда кам маълумотлар кўраман. Баъзи ёрқин
мустаснолардан ташқари, тарихий китоблар, айниқса пайғамбарлар китоблари Худони
аччиқланган, ҳафсаласи пир бўлган ёки ошкора ғазабланган ҳолда тасвирлайди. Қонун
бўйсунишга олиб келмади, аксинча бўйсунмасликни кўпайтирди. Қонун шунчаки касаллик
борлигини қайд қилди, иноят эса шифо олиб келди.
Исо Масиҳ ҳам, Павлус ҳам қонунчиликка дахлдор бўлган, мени шахсий сабабга кўра
эзадиган сўнгги эътирозни айтиб ўтишмаган. Мен масиҳийлик эътиқодидан кўпроқ
жамоатнинг майда-чуйда қонунчилиги учун воз кечган дўстларимни мисол қилиб кўрсатган
эдим. Менинг чин акам, ҳақиқатан севган қизидан, у акамнинг қонунчилик стандартларига
биноан етарлича “художўй” бўлмаганлиги туфайли муносабатини узди. Қариийб ўттиз йил
мобайнида акам мазкур қалъадек мустаҳкам ахлоқчиликдан қочишга ҳаракат қилди ва
Худодан қочган алфозда йўл-йўлакай муваффақият қозона олди.
Қонунчилик ўзига хос маданиятни яратади ва бизлар, Қўшма Штатларнинг аҳолиси, муҳожирлар халқи, албатта ўзига хос маданиятлар кўпинча тан олинмаслигини биламиз.
Қанчалаб муҳожир ота-оналар ўз фарзандларининг оила тили, мероси ва одатларини
замонавий Американинг ўсмирларига хос маданиятга мослашиш учун рад этаётганларини
кузатганлар. Қанчалаб қаттиққўл масиҳий оилалар болаларининг кичрайиб қолган курткани
бир четга ташлаб юборгандек имонни, эътиқодни ва қоидаларни рад этганининг гувоҳи
бўлишган. Қонунчилик имондан қайтишни енгиллаштиради!
Ўн тўққизинчи асрнинг инглиз ислоҳотчиси Сэмьюэль Тьюк руҳий касалликни
шифолашнинг кескин янги усулини тақдим этди. Ўша вақтларда руҳий касалликлар
шифохонасининг ходимлари ойпараст беморларни деворга боғлаб қўйиб, жазолаш одамнинг
ичидаги ёвуз кучни енгади деб ўйлаб уларни дўппослар эдилар. Тьюк руҳий беморларга
жамоатда ва стол атрофида ўтирганда ўзларини қандай тутишлари кераклигига ўргатар эди.
Бошқа биров уларнинг руҳий касал эканликларини пайқаб қолмаслиги учун, у беморларни
ҳамма қатори кийинтирар эди. Ташқи тарафдан улар гўзал кўринар эдилар. Аммо уларнинг
азобларини бартараф қилиш учун у ҳеч нарса қилмади ва улар ўзларини қандай
тутишларидан қатъий назар, улар барибир бемор одамлар бўлиб қолаверар эдилар.
Кунлардан бирида мен ўзимни Тьюкнинг мижозларидан бири каби эканлигимни тушундим.
Мен болалигимда қатнаган жамоат менга тўғри ахлоқни ўргатди, Муқаддас Ёзув коллежи эса,
менга ривожланган таълимот берди, аммо ҳеч нарса ичимдаги чуқур касалликни даволамади.
Гарчи мен ташқи ахлоқ қоидаларини ўзлаштирган бўлсамда, ичимда хасталик ва оғриқ
қолаверди. Худо ажойиб тарзда менга Ўзини нафрат эмас, муҳаббат, қонунлар эмас озодлик, жазо эмас иноят Худоси эканини очгунича мен маълум вақт мобайнида болаликдаги
эътиқодимни улоқтириб ташладим.
Ҳозирги кунларгача мен билан бирга қаршилик қилган менинг баъзи бир дўстларим
жамоатга чуқур ишончсизлик туфайли Худодан олисда юришибди. Ўзига хос маданиятнинг
барча чалғитувчи факторлари орасида улар қандайдир тарзда энг муҳимини - Худони
англашни қўлдан чиқаришди. Худди Боберт Фэррэр Кэпон айтганидек: "Жамоат бизларга
хато қилишдан қўрқишни сингдириш учун шу қадар кўп вақт сарфладики, бизни ноталарни
ёдлаб олган пианиначиларга айлантириб қўйди. Бизлар қўшиқларимизни чаламиз, бироқ ҳеч
қачон уларни ҳақиқатан тингламаймиз, чунки бизнинг асосий мақсадимиз - мусиқани ижро
этиш эмас, балки ўзимизни кулгу қилмаслик учун нотадан адашиб кетмасликдир". Эндиликда
мен иноят мусиқасини эшитдим ва бундан бебаҳра қолган дўстларим учун қайғуряпман.
Энди, бир неча ўн йилликлар ўтганидан сўнг, мен ўзимнинг қонунчилик тарбиямга бироз
уялинқираб қарайман. Тўғрисини айтганда, мен ўйлайманки, менинг мўйловим борми ёки
йўқми, бу Худони ташвишлантирмайди. Мен шимимни ёпиш учун занжирчадан
фойдаланаманми, ёки меннонитларга ўхшаб тугмадан фойдаланаманми, Уни янада камроқ
ташвишлантиради. Мен коллежда ўқиб юрган чоғларимда қоидаларга риоя қилиб Худони
йўқотган одамларни ва шунингдек, қоидаларни бузиб Худони йўқотган одамларни кўрганман.
Аммо мени эзадиган нарса: “Қоидаларга риоя қилмаганлигим туфайли Худони йўқотганман”-
, деб ўйлайдиган одамлар гуруҳидир. Улар ҳеч қачон иноят Хушхабари мусиқасини
тингламаганлар.
Мен қонунчилик ҳақида қисман менинг у билан шахсий оғриқли тўқнашувларим боис, қисман уни жамоат учун катта васваса деб ҳисоблаганим учун ёздим. Қонунчилик енгил
табиат қизга ўхшаб имон йўлининг чеккасида туриб, бизларни осонроқ йўлдан ўтишга
васваса қилади. У эътиқод устунлигини ваъда қилиб, бизларни мазах қилади, аммо энг
муҳимини ажратиб беришга қодир эмас. Худди Павлус ўз давридаги қонунчиларни ёзганидек:
"Худонинг Шоҳлиги озуқа ва ичимлик эмас, бироқ Муқаддас Руҳдаги ҳақлик, тинчлик ва
қувончдир".
Тейлор Университетининг президенти Жей Кислер, менга ўзининг қонунчилик билан
шахсий тўқнашувларини сўзлаб берган эди. Ўсмирлик чоғида Исо Масиҳнинг ортидан
боришга қарор қилганидан сўнг тез вақт ичида, у атрофини қуршаб олган қоидалардан
эсанкираб қолган эди. Саросималаниб Жей Индианадаги орқа ҳовлида сайр қилиб юрганида, ярқироқ, ҳўл майсада ётиб олиб, қувонч билан суяк кемираётган Ледди лақабли содиқ итини
кўриб қолди. Жейнинг хаёлига балки Ледди у билган энг яхши масиҳий эканлиги ҳақидаги
фикр келди. Ледди чекмас эди, ичмас эди, кинога ва рақс тушиш майдончаларига бормас эди, ҳеч нарсага эътироз билдирмас эди. У беозор, итоаткор ва сусткаш эди. Айнан мана шу
лаҳзада Жей ўзининг Исо Масиҳ чорлаган озодликка ва завққа тўла ҳаётдан нақадар
йироқлашиб кетганини тушунди.
Юзаки қараганда, қонунчилик машаққатли ҳаёт тарзига ўхшайди, аммо Исо Масиҳдаги
озодлик янада қийинроқ йўлдир. Шунчаки қотиллик қилмасликдан, муҳаббатда
муваффақиятли бўлиш қийинроқ. Қўшнининг тўшагига киришдан ўзини тийишдан, бахтли
оилани сақлаб қолиш қийинроқ. Солиқларни тўлаш осон, бироқ қашшоқларга ёрдам бериш
қийин. Озодликда яшар эканман, мен Руҳ учун ҳамиша очиқ бўлишим керак, токи У мени
йўналтира олсин. Мен қабул қилган нарсаларимдан кўра кўпроқ, рад қилган нарсаларимдан
ташвишланаман. Мен риёкорлар каби хулқ-атвор ниқоби ортида яширина олмайман, ўзимни
бошқа масиҳийларнинг салбий томонлари билан солиштириш орқали ўзимни беркита
олмайман.
Протестант теологи Дж.Грэшэм Мэйкен шундай ёзган эди: "Қонунни оддий тушуниш
динда қонунчиликка олиб келади; юқори тушуниш имонлини иноятга чанқоқ одамга
айлантиради". Қонунчиликнинг сўнги хотимаси Худони жуда оддий тушунишдир. Бизлар
одатда қаттиққўл секталарни ва масиҳийлик ташкилотларини “диндорроқ” деб ҳисоблаймиз.
Аслида, Боб Жонс ва Витон коллежлари ўртасидаги ёки меннонитлар ва Жанубий баптистлар
ўртасидаги фарқ – Раббий Худо билан таққослаганда ҳеч нарса эмасдир.
Мен қаердадир Ер юзасининг пропорцияси бильярд шаридан кўра текисроқ деб ўқиган
эдим. Эверест тоғининг чўққиси ва Тинч океанининг қўлтиқлари, бизларда, бу сайёрада
яшаётганларга кучли таассурот қолдиради. Аммо бу манзарага Андромедадан ёки ҳатто
Марсдан қарасангиз, бу фарқлар ҳеч қандай аҳамиятга эга бўлмай қолади. Худди шундай, мен
бир масиҳий гуруҳнинг хулқида бошқа биридагидан кичик фарқларни кўряпман. Мукаммал
Раббий Худо билан таққослаганда, энг юксак Эверест қонунлари ҳам митти заррачадек бўлиб
қолади. Юқорига қараб эмаклаб чиқаётиб, сиз Худонинг илтифотига сазовор бўла олмайсиз; сиз уни инъом сифатида қабул қилишингиз лозим.
Исо Масиҳ Худонинг қонуни жуда мукаммал ва мутлақ эканлигини, шунинг учун ҳеч
ким ўз кучи билан ҳақликка эриша олмаслигини аниқ таъкидлаган эди. Бироқ Худонинг
инояти шу қадар буюкки, бизлар буни қилишимиз керак ҳам эмас. Худонинг севгисига лойиқ
эканликларини исботлаш учун қонунчилар унга лойиқ бўлмаган одамларга Худонинг инъоми
бўлмиш Хушхабарнинг мағзидан бенасиб қоладилар. Зеро гуноҳга қарши восита бу – хулқ –
атворнинг қаттиққўл қоидалари кодекси эмас. Гуноҳга қарши восита - Худони таниб
билишдир!
*Ҳа, бу қора танлиларни қабул қилмаган айнан ўша ибодатхонадир. Биз 50-60 йилларда
бошқа ранглиларнинг олдига ҳаворийлар юбориш учун юз минг долларни сарф қилдик,бироқ
ўз остонамизга яқин ҳам йўлатмадик.
Тўртинчи қисм
"Кар бўлиб қолган
дунё учун
иноятнинг мусиқаси"
16 - Боб
Катта Гарольд: ҳикоя
Катта Гарольд: ҳикоя
Менинг отам полиомиелитдан (асаб системасини фалаж қиладиган ўта юқумли касаллик) вафот этганида икки ёшли гўдак эдим, шу боис отасиз улғайганман. Ибодатхонаимиздаги
меҳрибон бир инсон акамни ва мени ўз бағрига олди. Биз уни катта Гарольд дея атардик.
Акам иккаламиз шўхлик қилиб каруселда учганимизда, у сабр-тоқат билан бизни кутиб
ўтираверарди. Улғайганимизда шахмат ўйинини ва совун қутиларидан тез юрар автомобиллар
ясашни ўргатди. Бола назари билан қараб билмаган эканмиз, у ибодатхонадаги кўплаб
кишиларга ғалати кўринаркан.
Йиллар ўтиб, катта Гарольд бизнинг ибодатхонани тарк этди. Негаки, "у, жамоат ўта
даражада либерал" - деган қарорга келганди. У ерда бир қанча аёллар лаб буёғи ва макияждан
фойдаланарди. Бундан ташқари, Муқаддас Ёзувдан ибодатхонада мусиқа асбобларининг
чалинишини таъқиқлайдиган сатрларни топиб олибди ва ўзининг қарашларини қўллаб-
қувватлайдиган ибодатхонани истаб қолибди. Мен катта Гарольднинг тўйида иштирок
этганман. Назаримда, мусиқани таъқиқлаши фақат муқаддасгоҳнинг ўзигагина дахлдор эди ва
бош йўлакдан чўзилиб кетган узун сариқ удлинитель Мендельсоннинг сикрипкада чалинган
"Тўй марши"ни таратаётган хирилдоқ магнитафонли хона эшиги ортида йўқоларди.
Катта Гарольд сиёсат ва ахлоқ масаласи билан банд эди. Унинг фикрича, Худонинг қаҳрига
учраган Қўшма Штатлари бу ерда ҳукм сураётган ўзбошимчалик туфайли яқинда йўқолиб
кетади. У коммунистларнинг ғарб айниган мева сингари чириб кетиши ҳақидаги сўзларини
такрорлашдан чарчамасди. У ростдан ҳам коммунистлар уч ёқлама комиссия ва Федерал
заҳира банки орқали ҳукуматда пайдо бўлишига ишонарди. Менга Жон Бернар жамияти
томонидан қизил-оқ-кўк саҳифали арзон қоғозда босилган адабиётларни берганди ва "Ҳеч
ким буни давлатга хиёнат деб атамасин" китобини ҳам ўқишга ундаганди.
Катта Гарольд қора танлиларни умуман ёқтирмасди. У кўпинча уларнинг қанчалик аҳмоқ ва
ялқов эканликларини ва у билан ишлайдиган ҳеч нарсага ярамайдиган қора танли
ҳамкасблари ҳақида ҳар хил воқеалар айтиб берар эди. Ўша кезлари Конгресс фуқаро ҳуқуқи
ҳақидаги билни қабул қилишга тайёрланар ва Атланта ҳам ирқий камситишга қарши сиёсатни
олдинга сураётган пайтлар эди. Шу пайтгача оқ танлиларга ўзларининг меҳмонхона ва
ресторанлари, занжиларга эса алоҳида дўконлар хизмат кўрсатарди. Энди ҳукумат
ўзгаришларга юз тутди ва катта Гарольд буни коммунистларнинг навбатдаги фитнаси дея
баҳолади. Суднинг Атланта ўқувчиларини мактабга автобусда бориши ҳақидаги қарори унинг
сабр косасини бутунлай тўлдириб юборди. Гарольднинг иккита фарзанди бўлиб, уларнинг
мактабга секуляризация тарафдорлари бўлган инсонпарварлар бошқарувида, тағин қора танли
болалар билан лиқ тўла автобусда боришини ақлига сиғдира олмади.
Катта Гарольд кўчиб кетиш ҳақида гапирганида мен буни ҳазилга йўйгандим. У Родезия, Жанубий Африка, Австралия, Янги Зеландия, Фолкленд ороллари, хуллас, ўз фикрича оқ
танлиларнинг қатъий бошқарувида бўлган жойларга оид адабиётларни ўқирди. У харита
атрофида айланар ва мазкур жамиятларнинг этник таркибини ўрганарди. Шунчаки яшаш
жойи эмас, балки оқ танлилар ҳукмронлик қилаётган мамлакатни ахтарарди. У олий табақали
юртга интиларди. Бироқ кўпчилиги оқ танлилар бўлган Қўшма Штатларга нисбатан эркин
мамлакат Австралияда муҳит ўзгарди. У ерда очиқ кўкраклар учун пляжлар мавжуд эди ва ҳар
ким қаерда ҳоҳласа тўйгунича пиво ичишига ижозат берилганди.
Кутилмаганда Катта Гарольд Жанубий Африкага кўчиб кетишга қарор қилди. Ўшанда у
ердаги камчилик оқ танлилар ҳокимиятни қўлдан бой беришини ҳеч ким тасаввур
қилмаганди. Негаки, уларда қурол бор эди. Қўшма Штатлар ирқчилар тузумини муҳокамага
қўйиб турли чораларни қўллади. Аммо Жанубий Африка бутун дунёни тан олмай ўз
айтганида туриб олди. Катта Гарольдга бу жуда ёқарди.
У шунингдек, Жанубий Африка Республикасининг сиёсатида дин катта роль
ўйнаётганлигидан мамнун эди. Етакчи сиёсий партия протестант ибодатхонасини қатъий
қўллаб-қувватларди. Ўз навбатида, бу тараф ирқчилик тарафдори ҳукуматининг ғоявий-аҳлоқий масалаларига аралашмасди, аксинча, ахлоқий кўмакдош бўлганди дейишимиз
мумкин. Ҳар хил ирқлар ўртасидаги никоҳ, аборт ҳам қонунга зид ҳисобланган.
Божхонадагилар цензура таъқиқлаган "Плейбой" каби журналларни, шубҳали фильм ва
китобларни киритишмасди. Катта Гарольд кулги билан, бир неча йиллар аввал отларга
бағишланган болалар китоби "қора гўзал" деб номланиши боис таъқиқлангинини айтди. Уни
назоратчилардан бирортаси ҳатто ўқиш учун қўлига ҳам олмабди.
Биз Атланта аэропортида Катта Гарольдни, хотини Сара ва иккита балоғатга етмаган
болаларини кузатиб қўйдик. Хайрлашув чоғида кўзимизга ёш қалқиб чиқаёзди. Америка улар
билган ягона мамлакат эди. Жанубий Африкада уларнинг дўстлари ҳам, ҳаттоки уй-жойлари
ҳам йўқ эди. "Ташвишланманг - дея ишонтиришди бизни, - Оқ танли одамлар тайёр уйларда
бизни кутиб олишади".
Катта Гарольд ўз феъл-атворига содиқ руҳдаги мактубларни юбориб турди. У кичикроқ
ибодатхонада воизликлар ўқий бошлади ва воизликларнинг орқа тарафида Америкадаги
дўстларига ва оиласига хат ёзарди. Одатда, бу воизликлар ўн икки ёки ўн тўрт асосий бобдан
иборат бўлиб, Муқаддас Ёзувдан кўчирилганди. Баъзан бу хатларнинг ўнг-чапини ажратиш
қийин бўларди. Боиси, икки тарафи ҳам воизликларга тўлиб тошганди.
Катта Гарольд коммунизм ва ёлғон эътиқодлар, замонавий ёшларнинг бузуқ аҳлоқи, у билан
қайсидир масалада келиша олмаган одамлар ва ибодатхона уюшмаларига қарши нутқ
сўзларди.
У Жанубий Африкада гуллаб яшнаганга ўхшарди. "Америка кўп нарсани ўрганиши керак" -
дея ёзарди менга. Унинг ибодатхонасида ёшлар сақич чайнашмас, бир-бирларига ёзишмалар
узатишмас, воизлик чоғида ўзаро шивирлашмасди.
Мактабда (фақат оқ танлилар учун) таҳсил олаётганлар ўқитувчига ўринларидан туриб
ҳурмат билан мурожаат қилишарди. Катта Гарольд "Таймс" журналига обуна бўлди ва
Америкада нималар бўлаётганини ақлига зўрға сиғдира оларди. Жанубий Африкада
озчиликни жойига ўтқазиб қўйишганди. У ерда фенимистлар ёки гейларнинг манфаатини
ёқлайдиганлар ҳақида эшитишмасди. Ҳукумат Худонинг ишончли юзи бўлишга тиришарди-ю, зулмат кучининг қаршисида ҳақиқатдан чекинарди.
Катта Гарольд хатларида оиласи ҳақида ёзаркан қаттиққўллик ва талабчанликни сақлаб
қолишга ундарди. Ўз болалари уни қизиқтирмасди айниқса, доимо нотўғри қарорлар чиқариб
кўнгилсизлик ортирадиган ўғли Уильямни сира ёқтирмасди.
Кимки Гарольднинг қайси бир хатига кўз югуртирмасин, унинг ақли-ҳуши ўзида
эмаслигига ишонарди. Бироқ болалик дамларимнинг ёрқин хотираси ҳурмати, мактубларини
жиддий қабул қилмасдим. Не ажабки, қаттиқ қобиқ ичидаги одам ўзини иккита болали бевага
ёрдам бераётгандек кўрсатарди.
Катта Гарольд кетганида мен ўсмир эдим. Сўнгроқ коллеж ва аспирантурада ўқидим, журнал муҳаррирлигига тайинландим ва ниҳоят, тўла ҳуқуқли ёзувчига айландим. Бу вақт
оралиғида Катта Гарольддан узлуксиз хатлар келиб турди. У ота-онаси вафот этганида ҳам
Қўшма Штатларга бирров келиб кетмади. Менга аён, Катта Гарольднинг оила-аъзоларидан, дўстларидан ҳам бирор киши уни йўқлаб борган эмас.
Тўқсонинчи йилларда Жанубий Африкада оқлар ва қоралар ҳокимиятни бўлиб олишга
тушганларидан сўнг унинг хатлари қайғули тус олди. Катта Гарольд маҳаллий газета
нашриётига юборган хатларининг нусхасини менга жўнатганди. Пировардида, Жанубий
Африка ҳукумати худди Қўшма Штатлар каби уни сотди. У Нельсон Мандела ва Десмонд
Туту коммунистик партия аъзолари эканлигини исботлаб беришга қодирлигини айтарди.
Иқтисодий чораларни қўллаб-қувватлагани учун америкаликларни хоин дея атади. Ва ғоявий
ҳаракатнинг асл сабабини коммунистик ташвиқот билан боғлади. Қўшни шаҳарларда энди
стриптиз (яланғоч ҳолда рақска тушадиганлар) клублар очилган, Йоханнесбург марказида
турли ирқ вакилларининг қўлтиқлашиб юрганини кўриш мумкин эди. Унинг хатларидаги
жўшқин руҳ тобора сўниб борарди.
1993 йилда мен бетайин ҳиссиётга берилиб Катта Гарольдникига меҳмонга бордим. Ўтган
йигирма беш йил мобайнида ундан фақат ҳукм ва норозиликни эшитгандим. У менга
китобларим ҳақида узундан-узоқ фикрларини ёзарди, фақат "Худодан ҳафсала пир бўлиш"
китобимни юборганимдан сўнг жиғибийрони чиқиб бошқа китоб юбормаслигимни сўради. У
китобнинг сарлавҳасини муҳокама қилиб уч варақлик хат жўнатди. Ҳолбуки, номланишининг
ўзиёқ унга шаккокликдек туюлиб китобни очиб ҳам қарамаган экан.
Барибир мен Жанубий Африкага иш билан борган эканман, наҳотки беш юз мил босиб
Катта Гарольдни кўрмай кетсам? Балки у аслида мен бир вақтлар билган одамдир? Балки
кимдир унинг кўзини очишига муштоқдир?
Мен бир неча ой олдин уйига кириб ўтишим учун изн сўрадим. Унинг хатлари шундан сўнг
анчайин илиқ, сокин тус олди.
Катта Гарольд яшаётган манзилга Йоханнесбургдан ягона самолёт эрта тонгда учди.
Хотиним билан аэропортга келиб қаҳва ичдик. Қаҳва кўпиртирган ҳаяжон бизнинг
саёҳатимизга янада ташвишли тус берди. Бизни олдинда нималар кутаётганини заррача
тасавур қилолмасдик. Катта Гарольднинг болалари энди улғайишган, шубҳасизки, Жанубий
Африка шевасида гаплашишади. Мен Катта Гарольдни таний олармиканман? Ўзимча
болаликдан қўллаб келаётган "Катта Гарольд" атамасидан воз кечишни ўйлардим.
Ҳаётимдаги ноодатий кунлардан бири ана шундай бошланган. Самолёт қўниб салондан
чиққанимизданоқ Сарага кўзим тушди. Дарров танидим. Унинг сочлари сийраклашган, кексалик туфайли елкалари букчайганди. Бироқ бу ғамгин ва ориқ юзни адаштириш мумкин
эмасди. У мени қизғин қучоқлади. Ўғли Уильям ва келини Бэвэрлини таништирди. (Қизи
узоқда яшаганлиги учун келолмабди.)
Уильямнинг ёши ўттизлар атрофида эди. У киришимли, ёқимтой, ўзини Американинг
мухлиси дея ҳисобларкан. У тўсатдан хотини билан гиёҳвандлар шифохонасида танишганини
эслатиб ўтди. Демак, Катта Гарольднинг хатларида барча воқеалар баён этилмаган экан.
Уильям эски "Фольксваген" автобусини ижарага олибди, улар менинг юкларим кўп дея
ўйлаганлар, шекилли. Микроавтобуснинг ўрта ўриндиқлари қийшайиб қолганди. Уильям, Бэвэрли ва Сара олдинда ўтиришди. Биз эса машинанинг орқа қисмида, нақ двигателнинг
устидаги икки ўриндиққа жойлашдик. Ҳаво тўқсон даражада иссиқ бўлиб, двигателнинг
бадбўй ҳиди ёриқлар орасидан бурсиқиб чиқарди. Кўпчилик даволанаётган беморлар каби
Бэвэрли ва Уильям тортинмасдан тинимсиз чекишар, тутун дизель моторининг қўланса
ҳидига омухта бўлиб автобус ичида айланарди.
Уильям автобусни гоҳо илкис тормоз берганича тез бошқариб бизни шаҳар бўйлаб
айлантирди. У эътиборга молик жойларни кўрсатиш учун тез-тез орқага ўгирилиб қарарди.
"Доктор Кристиан Бернард ҳақида эшитганмисизлар? У анави уйда яшайди," - деганида
машина уёқдан-буёққа сурилиб юклар ағдарилиб тушди. Биз эса самолётдаги қаҳва билан
қилинган нонуштани бўғзимизда зўрға тутиб турардик.
Катта Гарольд қаерда яшашини сўрамадим, у бизни уйда кутаётганига ишончим комил эди.
Аммо-лекин етиб келганимизда эшик ёнида ҳеч ким кўринмади.
-Гарольд қаерда? - дея юкларни тушираётганимизда Уильямдан сўрадим. Хаёлан "катта"
сўзини ишлатмасликка қарор қилгандим.
-О, биз сенга айтмоқчи эдик, ҳаммаси бошқача бўлиб чиқди. Кўрмайсанми, отам ҳозир
қамокда, - деди у чўнтагидан яна сигарет изларкан.
-Қамоқда? - ақлимга бу хабарни сиғдиролмай карахт ҳолга тушдим.
-Шундай. У озод қилишларидан умидвор эди, бироқ кечиримини рад этишибди.
Мен Уильям яна тушунтиргунча жим қараб қолдим.
-Умуман олганда отам баъзан ўзини йўқотиб қўяди, ғазабини ичига сиғдиролмай хатлар
ёзади...
-Биламан, бир қанчасини ўзим ҳам олганман, - дея гапини бўлдим.
-Мана шунақа. Яқинда у жуда кўп хат жўнатибди. Тузоққа тушиб қолди. Кейин сенга
батафсил айтиб берарман. Уйга кирайлик-чи.
Мен яна бир дақиқа туриб қолдим, негаки янгиликни ҳазм қилишга уринаётгандим. Бироқ
Уильям дарҳол эшик ортида ғойиб бўлди. Мен жомадонларимни кўтариб кичик ва қоронғи
хонага кирдим. Ичкаридаги иккиёқлама венеция пардалари ва қора шторлар бизни кундузги
ёруғликдан ажратиб турарди. Америкача услубдаги эски мебеллар Жанубий Африкада ўзим
кўрган уйлардагидан кўра ҳашаматлироқ туюларди. Сара чой қўйди. Биз бир неча дақиқа
суҳбат қуриб қоронғиликдан чекингандек бўлдик.
Хайриятки, тезда ўзимни зериктирмайдиган машғулот топдим. Уильям ажойиб тропик
қушларни кўпайтираркан: лори, какади, ару ва бошқа тўтилар. Улар ижарада туришган
хонадон соҳиби жонзотларни сақлашга рухсат бермабди. Шу боис, ота-онасининг уйида
боқаркан. Қушлар қафасда сақланмас, эркин парвоз қилишарди. Тухумдан чиқибоқ қўлга
ўрганганлиги учун диванда ўтирганимда елкамга қўнишди. Камалак ранг Лори оғзимга
тумшуғини текказиб мени чўчитиб юборди. Сал бўлмаса қўлимдаги чашкани тўкиб
юбораёздим.
"О, аҳамият берма Жерри, - дея жилмайди Уильям, - Мен уни шоколад ейишга ўргатганман.
Шоколадни оғзимда чайнайман, кейин тилимга чиқарсам чўқийди". Мен оғзимни ёпдим ва
хотинимнинг қиёфаси қандай ўзгарганига қарамай ўтиравердим.
Каҳва хиди, сигарет тутуни тарқалган хона ва "Фольксваген" ҳиди урилган кийим-бош, елкамга ҳўл панжасини қўйиб тилимдан чўқишга уринаётган қуш - бу ҳаммаси Катта
Гарольднинг уйига хос хотиралар. Шу ерда мен унинг номаълум шахсий ҳаётига оид
ҳақиқатни билиб олдим.
Ҳа, Гарольд шанба кунлари жаҳаннам ўти ҳақида ривоятлар ўқир ва Америкада қолган
дўстларини муҳокама қилиб ғазабга тўла узун маърузалар ёзарди. У ахлоқнинг инқирозга
учрашига қарши бош кўтарарди. Бироқ, бир вақтнинг ўзида шу торгина, зах тортган уйидан
порнография тарқатганига нима дейсиз? Қанчалик ғалати эшитилмасин, у Жанубий
Африкадаги таниқли аёллар манзилига беҳаё журналлардан суратлар қирқиб жўнатгани рост
экан.
"Мана мен сени нима қилишни хоҳлайман". Телеянгиликлар дастурининг аёл сухандони
қўрқиб кетганидан полицияга мурожаат қилибди. Ёзув машинкасидаги шрифтни аниқлаган
полиция тезда Гарольдни аниқлаб жазога тортибди.
Сара ўзини зўрға тутганича ўша куннинг бор тафсилотини тасвирлаб берди, яъни, қўлга
олиш гуруҳи уйни қуршаб барчани ичкарига киритгач шкаф ва сандиқларни ағдар-тўнтар
қилишибди. Улар эрининг нусха кўчирадиган машинкасини топишибди. Порнография шахсий
коллекциясини аниқлашибди. Ва қўлига кишан солганча қамоққа олиб кетишибди. Айни
вақтда ташқарида телеканалларга қарашли фургонлар қалашиб кетибди. Тепада ҳам иккита
вертолёт айланиб турган экан. Мазкур воқеа оқшом янгиликлари дастурида михдек бўртиб
чиқибди. "Воизхон ахлоқни сақлаш полицияси томонидан қўлга олинди".
Сара қўшниларининг кўзига ташланмаслик учун тўрт кун уйдан чиқмаганини айтди.
Ниҳоят аёл ибодатхонага борибди, аммо у ерда янада зиёдроқ хўрликни кўтаришга мажбур
бўлибди. Зеро, Гарольд кичкинагина ибодатхонанинг ахлоқий раҳнамоси эди, энди шунақа
бўлгач бошқалар ўзларини алданган ва ҳатто сотилган дея ҳис қилишарди.
Ҳамма воқеаларни батафсил эшитганимдан сўнг, шу куни кечга Гарольднинг ўзи билан
учрашдим. Биз енгил тушликни пластик қутичаларга жойлаб умумий режм қамоқхонасига
олиб бордик. Гарольд бизни спорт майдонида кутиб олди. Йигирма беш йилдан кейинги илк
учрашувимиз ана шундай юз берди. Биз қучоқлашиб кўришдик. У олтмиш ёшга тўлаётганди, озғин, сочлари деярли тўкилган ва қуйилган сутдек сўниқ кўзлари касалманд боқарди. Мен
зўрғагина бу ўша катта Гарольд эканига ўзимни ишонтирдим.
У бодибилдинг шуғулланувчилари ва офтобда қорайгани чиққан бошқа маҳбуслар орасида
арвоҳга ўхшаб кўринарди. Қоқ суяклигидан бутун дунё қаршисида кўргазмага қўйилган
дердингиз. Энди унинг яширинадиган жойи қолмаганди.
Биз биргаликда ўтказган бир неча соат мобайнида Гарольднинг ичидаги шайтонни
пайқагандек бўлдим. Мен унга Америкадаги қўшниларимиз уйидаги ўзгаришлар ҳамда
Атланта 1996-йилги олимпия ўйинларига қандай тайёрланаётгани ҳақида сўзладим, хусусан
дўстлари ва оила аъзолари ҳақида гапирганимда ўтириб тинглади. У менинг диққатимни
Жанубий африканинг турли ажойиб қушларига қаратди.
Биз белгиланган жойда айланиб юрдик. Бироқ у қамоққа тушганининг тафсилотларига
тўхталмади. Қаттик чўчиб қолганини сездим: "Мен бу ерда зўравонларни нима қилишларини
эшитдим - деди у. - Мана нима учун соқол ўстириб шляпа кийганман. Бу ниқобланишнинг
ўзига хос усули".
Учрашув вақти тугагач биз бошқа кўришувга келганлар билан сим тўсиқли ҳудуд атрофида
айланиб юрдик. Мен Гарольдни қучоқладим ва энди бошқа ҳеч қачон учрашмаслигимизни
англаган ҳолда бу ердан кетдим.
Орадан бир неча кун ўтиб самолётда Жанубий Африкани тарк этсакда хотиним билан ҳамон
карахт ахволда эдик. Рафиқам Гарольднинг хатларига кўра уни бутун дунёни тавбага
чорлайдиган Яҳё чўмдирувчи қиёфасида, туяга минган пайғамбар тимсолида тасаввур
қиларди. Мен ҳам бу тимсолнинг айрим кўринишларини ва болалигимдаги меҳрибон зотни
учратишни кутгандим. Жазо муддатини ўтаётган маҳбусни кўриш ҳаёли миллион йилда ҳам
хаёлимизга келмаганди.
Ўша бориб келганимиздан сунг Гарольднинг юборган дастлабки хатлари мулойимроқ
тарзда битилганди. Бироқ қамоқхонадан чиққач ўзининг қаҳри қаттиқлигини яна кўрсата
бошлади. Ибодатхона жамоасига жанжал билан кириб олибди. (Улар уни сафдан
ўчиришганди.) Янги ёзув машинкаси сотиб олиб дунёнинг аҳволига доир янада кўпроқ
мурожаатномалар чиқара бошлади.
Мен ҳибсдаги сабоқ унинг қайсарлигини енгади, бошқаларга мулойим муомала қилишни
ўргатади, ўз қарашларига ақл билан ёндашишга ундайди деб умид қилган эдим. Бироқ, орадан узоқ йиллар ўтсада, унинг хатларида заррача ён босишни кўрмадим.
Ва энг қайғулиси шундаки, мен унда иноятнинг учқунини ҳам сезганим йўқ. Катта Гарольд
ғоялар дунёсида яхшигина тобланганди. Унинг фикрига кўра, дунёда муносиб ва номуносиб
одамлар мавжуд. У ҳамиша ўзининг қобиғига беркиниб оларди ва оқибатда ўзидан бошқа ҳеч
кимга ишонмай қўйди. Кейинчалик ўзига ишонишни ҳам бас қилди. Менимча, у ҳаётида илк
маротаба шундай вазиятга тушдики, энди иноятдан бошқа нарсага мурожаат қилолмасди.
Мен қанчалик бу ҳақда ўйламайин, кутганимдек бўлиб чиқмади. Ҳатто дарз кетган бўлсада, унга аҳлоқбозлик ишончлироқ бошпанадек туюлди.
17 Боб
Ҳидларнинг қўшилиб кетганлиги
Яхшиларда аминлик етишмайди,
ёмонлар эса, шиддатли қувватга эга.
Ҳидларнинг қўшилиб кетганлиги
Билл Клинтон биринчи маротаба президентлик вақтида замонавий маданият учун
кураш йиғилишига Оқ Уйга келганимда, мен бир ёқимсиз нарсага дуч келдим. Ўшанда мени
таклиф этишлари учун ноодатий йўл топишга эришганман. Шахсан сиёсий машваратларда
жуда кам иштирок этаман ва китобларимда шундай мавзуда ёзишдан қочишга ҳаракат
қиламан. Бироқ 1993 йилнинг охирида жамиятни қалқитиб юборган Масиҳ жамоатлари
теварагида кўтарилган ваҳималардан қаттиқ ташвишга тушиб қолдим. Мен сўнгида
қуйидагича якунланадиган шундай мақола ёздим: "Бизнинг асл мақсадимиз Қўшма
Штатларни масиҳийлаштириш эмас, балки дунё бўйича кўпроқ душманлик тусини олаётган, Масиҳнинг жамоати бўлиб қолишга интилишимиз зарур".
"Бугунги масиҳийлик" журналининг муҳаррирлари мақоламга шов-шувли сарлавҳа қўйиб
юборишибди: "Нима учун Клинтон - Антихрист эмас". Мен Клинтон аслида
Антихристлигини уқтирган кўплаб одамлардан мактублар олдим. Қарангки, мақолам
қандайдир йўллар билан президентнинг столига тушиб қолибди ва орадан бир неча ой ўтиб
президент Клинтон Муқаддас Ёзув жамоатининг ўн икки нафар намоёндаларини шахсий
нонуштага таклиф этганида рўйхатда камина ҳам бор эди. Бир қанча меҳмонлар жамоат ва
жамоатга даҳлдор ташкилотлардан эди: бир қанчаси масиҳийлик ўқув муассасаларидан
келишганди. Мен мақоламнинг шиддаткор сарлавҳаси боис таклиф қилингандим. (-Хўш
Билл, нимадандир бошлаш керакка ўхшайди, - деган экан "Нима учун Клинтон - антихирист
эмас” сарлавҳасини кўрган Эл Гор).
"- Президентнинг ҳеч қанақанги махсус иши йўқ бугун, - дея ишонтиришди бизни. -У
сизларнинг шунчаки эътирозларингизни тингламоқчи, ҳар бирингизда президентга мурожаат
қилиб, хоҳлаган нарсани айтишларингиз учун беш дақиқа вақт бўлади ". Авваламбор, Президент бизни масиҳийлар орасидаги обрўйи пастлиги боис қабул қилганини тушуниш
учун катта сиёсий тажриба талаб қилинмасди. У кириш сўзидаёқ ўз ташвишланишини
қуйидагича билдириб иқрор бўлди: "Баьзан ўзимни имон доирасида худди етимдек ҳис
қиламан".
Жанублик баптист Клингтон Колумбия округида, Вашингтонда ўзига лойиқ масиҳийлик
жамоасини топиш учун талай қийинчиликларга дуч келди". Вашингтон - мен қачонлардир
яшаган жойлар орасида энг имони суст шахар" деди у. Давлатнинг биринчи одами оиласи
билан жамоатга борганларида, бирданига оммавий ахборот воситаларининг диққатини ўзига
тортарди. Бундай тарзда жамоатда йиғинни ва ибодатни ўтказиш жуда қийин. Клинтон
гуруҳининг бир қанча аъзолари ҳам (уларни ўзи танлаб олган, албатта) унинг эътиқод имон
масаласидаги ташвишига шерик бўлишди.
Ўша пайтда эски одатлар бўйича яшовчи масиҳийлар жамияти Клинтондан четлащди.
Президент Вашингтон кўчалари бўйлаб югурганида машиналардаги шундай ёзувларни ўқиб
қоларди. "Клинтон учун овоз бериш - Худога қарши гуноҳ қилишдир". Халоскорлик
тадбирининг асосчиси Рэделл Терри Клинтонлар учун Ахав ва Иезавел йўлини таъқиқлади.
Ўз навбатида, Клинтон аъзо бўлган Жанубий баптистлар жамоатига призедентни жамоатнинг
аъзолигидан ўчирилмагани учун, унинг жомоатига Арканзас суди чора кўрсин деб тазйиқ
ўтказишди.
Бир сўз билан айтганда, президент масиҳийлар тарафидан ҳеч қандай илиқлик сезмади.
"Мен масхара ва душманликларга тайёр туришим учун сиёсат билан етарли даражада
шуғулланаман, - деди бизга приздент. - Бироқ масиҳийларнинг нафратини асло кутмагандим.
Хўш, нега мендан бунчалик қаттиқ нафратланишади?".
Албатта, ўша тонг Линколн Ошхонасида ўтирганлар президент ўзига нима сабабдан
масиҳийларнинг ғазабланишини тўғдирганини билар эди. Масиҳийлар унинг аборт
борасидаги ва айниқса, камчилик шаҳватпарастларнинг ҳуқуқи борасидаги сиёсати, шунингдек, унинг ўзининг ноъмақул юриш-туришини билиб, унинг имон ҳақидаги
қарашларини жиддий қабул қилмасдилар. Масиҳийларнинг обрўли етакчилардан бири менга
очиқчасига ёрилди. "Билл Клинтон шунақанги қарашларида туриб ва бир вақтнинг ўзида
ўзининг имони ҳақида ҳаққоний гапиролмайди".
Мен мазкур нонушта ҳақида мақола ёздим. Орадан бир неча ой ўтгач Оқ уйдан яна бир
таклифнома келди, бу сафар президентдан журналга экслкюзив интервью олиш учун таклиф
этилгандим. Интервью 1994 йилнинг февралида, кўп қисми президентнинг лимузинида бўлиб
ўтди. Клинтон шаҳар мактабида маъруза ўқиганидан сўнг "бугунги масиҳийлик"
журналининг муҳаррири Дейденид Нефф ҳамда мен Оқ уйгача бўлган узоқ йўлда машинада
унга ҳамроҳлик қилдик, етиб боргач, узун хонада суҳбатимизни давом эттириш учун. Гарчи
лимузиннинг ичи кенг бўлсада, у билан юз-юз ўтирганимиздан кейин, Клинтоннинг узун
оёқлари учун машина торлик қилди. У бизнинг саволларимизга жавоб қайтараркан, қақраётган томоғини ҳўллаш учун қоғозли идишдан сув ичиб оларди.
Суҳбатимизнинг асосий қисми аборт мавзуси теварагида кечди. Биз Дэвид Неф билан
мураккаб саволларга ўтишнинг стратегик режасини тузган эдик, бироқ улар табий ҳолда
келиб чиқа бошлади. Дарвоқе, ҳаммамиз қатнашган ўша тонгдаги миллий ибодат
нонуштасида Она Тереза маъруза қилганда, унинг юртига абортни тиқиштираётганлари учун
президентни суякларини майдалагудек бўлганди. Клинтон нонуштадан сўнг у билан тор
доирада учрашув ўтказган, боз устига баҳсни биз билан давом эттиришга тайёр эди.
Менинг "Билл Клинтон эътиқодининг жумбоғи" сарлавҳали мақолам унинг қарашлари ва
дўстимнинг саволларини ойдинлаштириб берди. Балки Билл Клинтон ўз қарашларига содиқ
қолган ҳолда эътиқоди тўғрисида айтиб қолар? Мен унинг дўстлари ва болалар ташкилотида
ўтказган суҳбатларига оид кўплаб кузатишлар олиб бориб шундай хулосага келдим: Клинтоннинг эътиқод ҳақидаги уқтиришлари фақатгина сиёсатнинг фойдаси учун эмас, аммо
улар сиёсатнинг ажралмас бир қисмини ҳам намоён этади. У коллежда ўқиганида узлуксиз
ибодатхонага қатнаган, бутун ҳаётида Билли Грэмни қўллаб қувватлаган, Муқаддас Ёзувни
қунт билан ўқиган. Сўнги вақтларда масиҳийликка оид қандай китоблар ўқигани ҳақидаги
саволимизга Клинтон Ричарт Мау (Фуллер Теология Семенарияси президенти) ва Тони
Кэмполонинг китоблари номини айтди.
Хақиқатан ҳам Клинтон оиласининг эътиқоддан воз кечишини тушуниш амримаҳол. Бутун
умрида методист бўлган Хиллари Клинтон ер юзида яқинимизга ёрдам бериб, эзгулик учун
яратилганмиз дейди. Жанублик баптист Билл Клинтон уйғониш ва гуноҳларни эътироф
этишда “олдинга бориш” га ишониб улғайган. У албатта ҳафта мобайнида гуноҳга қўл уради
(ахир, ким гуноҳ қилмайди?). Бироқ келаётган якшанбада ибодатхонага бориб гуноҳига
тавба қилади ва янги ҳафтада ҳаммаси янгидан бошланаверади.
Ушбу интервьюдан сўнг Клинтон ва унинг эътиқодини таққослашга оид хулосаларимни
ёздим, аборт мавзусига аҳамият қаратиб унинг эркин қарашларини Она Терезанинг жўшқин
руҳиятига қарши қўйдим. Аммо шундан сўнг кўтариладиган бўронли қаршиликка тайёр эмас
эдим. Қизиқ, почтальоним менга жўнатилган нафратомуз пичинг руҳидаги сон-саноқсиз
хатларга тўла сумкани қандай кўтариб тура олди экан?
"Сиз айтаяпсизки, Клинтон Муқаддас Ёзувни яхши билади, - дейилганди бир мактубда. -
Қойил! Лекин иблис ҳам уни тушунади-ку! Сизни бармоқлари орасида айлантириб, жунатиб
юборишибди". Аксарият хатларнинг муаллифлари масиҳий ёзувчи президент билан умуман
учрашмаслиги лозимлигини уқтиришган. Олти киши учрашувимизни Адольф Гитлер ўз
мақсади йўлида роҳиблардан боплаб фойдаланганлиги билан таққослашибди. Айримлар
бизни Сталиндан чўчиган жамоатга қиёслашган. Яна бошқалари Муқаддас Ёзувда Яҳё
Чўмдирувчи ва Ирод, Илия ва Ахав, Нафан ва Довуд ўртасидаги қарама-қаршилик акс этган
саҳналарга мурожаат қилишибди. Хўш, нима учун мен ўзимни пайғамбарлардек тутиб
президентга бармоғимни ўқталмадим-а?
Бир киши ёзибди: "Агар Филипп Янси юк поезди босиб кетмоқчи бўлган болакайни кўриб
қолса, ўйлайманки у чеккароққа қулайроқ ўрнашиб олади-да, ҳайқириб болани бехатар жойга
ўтказишга уриниш ўрнига, унга меҳр-муҳаббат билан йўлдан четланишни тавсия этади".
Ўн фоиздан камроқ хатларнинг таркиби ижобий танбеҳлардан ибодат эди, менга қарши
ҳужум қилаётган ғазабли оҳангларга мен тайёр эмасдим. Яна бир мактубга назар ташлайлик:
"Имоним комилки, ўрта Ғарбдан Колорадога бориб унинг бўғиқ ва ифлос ҳавосини ютган
Филипп Янсининг танасида кислород етишмай қолган. Бечора энди атрофидаги ҳодисаларни
ажратолмай қийналмоқда". Ва яна бир хат: "Аниқ айтаманки, хоин Филипп Янси Оқ уйда
тухумли нонуштани мириқиб тановул қилган. Зеро, у кийимига томган таом қолдиқларини
артаётганида, Клинтон маъмурияти Худога ва ахлоққа қаршилик сиёсатини айтишда давом
этган".
Ўтган йигирма беш йиллик журналистик хизматим мобайнида менга айтилган турли
фикрлар билан улушимни олганман. Аммо унинг ижобий тарафи ҳам бор. Ҳақоратлар билан
тўлиб-тошган саноқсиз хатларни ўқир эканман, нима учун дунё Муқаддас Ёзувдаги "иноят"
сўзини қабул қила олмаётганини англайман.
Ҳаворий Павлуснинг мактублари оддий схемани ташкил этади. Мактубнинг биринчи қисми
олий теологик тушунчани, мисол учун, "Худонинг инояти мўллиги" кабиларни
ойдинлаштиради. Шу ўринда Павлус мунозарачилари жавоб қайтариши учун шунчаки
танаффус қилади. Сўнгра тажрибадан ўтган мисоллар билан давом эттиради, яъни, бу мўллик
оддий ҳаётимиздани нарсаларда қўлланилиши ҳақида. "Иноятга чулғанган" одам, эр ва хотин
ибодатхона аъзоси, қандай ҳаракат қилиши керак?
Мазкур схемани тадбиқ этар эканман, мен иноятни мўъжизакор қудратга қиёслайман. У
иноят бўлмаганни, миллатлар, халқлар ва оилаларни вайрон этаётган ёмонликнинг занжирини
узиши мумкин. Бу куч хабарлар орасидаги энг аълосидир, яъни, Яратгувчи Худо бизни севади
- Хушхабар шу даражада эзгуликка йўғрилганки, унга асосан низолар бартараф этилади.
Лекин менинг миссиям бу билан якунланмайди.
Энди тажрибага оид саволларга ўтайлик. Хўш, иноят шунчалик ҳайратомуз экан, нега
масиҳийлар кўпроқ иноят кўрсатишга интилишмайди?
Шундай бўлиб чиқаяптики, иноятнинг лаззатини тарқатиш учун йўлланган масиҳийлар, аксинча, иноят бўлмаганнинг заҳарини оқизишаяпти. Қўшма Штатларда тўқсонинчи йиллар
ҳаёлга дарров биргина жавоб келарди. Жамоат сиёсатга шунчалик берилиб кетдиги, ҳатто
иноят бўлмаган қонун кучлари билан ўйнашиб қолди. Бундай оммавий жангдан бошқа
соҳаларда жамоат ўзининг вазифасини шундай катта хавфга қўймайди.
Билл Клинтон ҳақида ёзган мақолам бу ҳақиқатни ўзимга ҳам ойдинлаштириб берди. Балки
мен илк бор айрим масиҳийлардан чиқаётган ҳидни ҳис қилгандирман, аммо бу ҳид ёқимли
эмас эди? Мен масиҳийларни дунё умумий ва бир бутунликда қабул қилишига энди эътибор
қаратдим. Масалан, "Нью-ЙоркТаймс"ни ўқиб жаҳли қўзиган бир аёлнинг огоҳлантиришича, диний консерваторлар демократияга коммунистлардан ортиқроқ хавф соладилар. Наҳотки
улар бунга шунчалик жиддий ишонишса?
Маданият ҳаракатининг йўналиши ҳақидаги карикатуралар қанчалик кенг тасвирланмасин
мен уларда масиҳийлар қандай намоён бўлишларига эътибор қаратдим. Мисол келтириб
ўтсам, "Йью-Йоркер" журнали қимматнархли ресторанда официантнинг ўз бошлиғига
менюни тушунтираётганини тасвирлабди. "Мана бу юлдузчалилари диндор консерваторларга
таклиф этилади". Бошқа сиёсий карикатура мумтоз услубдаги америка иншоотини ёрлиғи
билан кўрсатган: "Биринчи Антиклинтон (Билл Клинтонга қарши) ибодатхонаси".
Мен масиҳийларнинг сиёсий ҳаётдаги иштирокини тўлиқ ёқлайман. Дейлик, манфаатлар
учун салб юришлари, қулчиликка қарши намойишлар, фукаролар ҳуқуқи, абортга қарши
курашда масиҳийлар етакчи роль ўйнаганлар. Ўйлашимча, оммавий ахборот воситалари
диний ҳаёт тарзининг хавфини ниҳоятда ошириб юборишмоқда. Мен билган масиҳийлар
карикатурадаги тасвирга бироз ўхшайдилар, холос. Бундан ташкари, мен "Муқаддас Ёзув
масиҳийи" ва "диний ҳаёт тарзи" тушунчалари бир-бирини рад этаётгани каби замонавий
анъаналардан безовтаман. Карикатура шундан далолат берадики, масиҳийлар аксарият ҳолда
бошқалар устидан назоратга интиладиган аҳлоқбозлардек қабул қилинмоқда.
Тушунаман, кўплаб масиҳийлар қўрққанларидан ўзларини қўпол тутишади. Биз
мактабларда, судда ва баъзан Конгрессларда таъқибни ҳис қиламаз. Айни вақтнинг ўзида
ахлоқ доирасидаги ўзгаришлар омманинг ҳалокатидан дарак беради. Мазкур параметр
бўйича, яъни, оғир жиноятлар, ажралишлар, ёшлар орасида ўз жонига суиқасд қилиш, аборт, гиёҳвандлик, давлат ихтиёрига болаларни ташлаб қўйиш, ноқонуний туғилган болалар сони
бўйича Қўшма Штатлар ҳар қандай ривожланган мамлакатларни ортда қолдирмоқда.
Ижтимоий ғояли консерваторлар тобора ўзларининг озчиликларини пайқашмокда. Улар
мудофаада туриб емирилмоқдалар ва уларнинг қадриятлари таъна –маъломатга қолаяпти.
Масиҳийлар эътиқоди суст жамиятларда қандай қилиб ахлоқий қадриятларни ва меҳр-муҳаббат руҳини сақлаб қолишлари мумкин? Зеро, хонанда куйлаганидек "Ақл-идрок барбод
бўлганда, нима қилур пайғамбарлар ҳам?". Ишонаманки, менга қўпол мактублар ёзган
одамларда безовталик шунчалик чуқур илдиз отганки, Худо учун жой деярли қолмаган.
Иноятдан узилган одоб-ахлоқни ўргатиш деярли ҳеч нарсани ҳал қилмайди.
"60 дақиқа" телешоусининг бошловчиси Энди Руин шундай деганди: "Мен абортга
қаршиман. Назаримда, бу қотилликнинг ўзгинаси. Лекин қаршимда иккиланиш турибди. Мен
ҳаётни ҳамма нарсадан устун қўядиганлардан кўра, эркин қарор қилишга рўхсат
берадиганлар билан бўлишни хохлайман. Мен биринчилар билан тушлик столи атрофида
ўтиришни маъқўл кўрардим". Тўғри, Энди Руни тушликни ким билан қилиши муҳим эмас, лекин энг муҳими, у масиҳийларнинг ахлоқни ҳаётни ҳамма нарсадан устун қўйишга бор
кучларини беришлари йўлида, бу одам Худонинг иноятини қўлдан бой бериши мумкинлиги
муҳимдир.
Мен баъзан самолётдаги ҳамроҳларимдан сўраб қоламан. "Агар “Хушхабар масиҳийлари"
десам ҳаёлингизга қандай фикрлар келади?". Улар аксарият ҳолларда сиёсий атамалар билан
жавоб қайтаришади. Аммо Исо Хушхабарида дастлаб сиёсий йўналиш бўлмаган. Маданият
уруши ва сайлов гуруҳи хусусида сўз юритилганда– масиҳийларни бошқалардан ажратиб
турадиган иноят ҳақидаги хабар - иккинчи ўринга сурилади. Иноят ҳақидаги хабарни ҳукумат
йўлагидан етказиш жуда қийин, умуман олганда, бунинг имкони йўқ.
Жамоат тобора сиёсатлашиб бораяпти ва жамият буни тушунганида, мен шундай гапларни
эшитаман: сизлар шавқатдан кўра кўпроқ ахлоқпарастликка эътибор бераяпсизлар.
Баччабозларни хўрлаш, ёлғиз оналарни уялтириш, бошқа юртдан келганларни таъқиб қилиш, қонунбузарларни жазолаш, муҳожирларни таъқиб қилиш. Мени ўйлашимча, айрим
масиҳийлар, Вашингтонда бир нечта қаттиққўл қонунларни тадбиқ этсак мамлакатни
ўзгартириб юборамиз деб ўйлашади. Таниқли диний арбоблардан бири уқтиради:
"Эътиқоднинг уйғониши учун ягона имконият – бу ҳукуматнинг қонунларида ислоҳотлар
ўтказишдир". Наҳотки, у бу гаплари билан, шунчалик даражада ҳаётдан орқада қолган бўлса.
Эллигинчи ва олтмишинчи йилларда аксарият диний бирлашмалар Муқаддас Ёзув
воизлигини бир четга сўриб қўйиб, сиёсий кун тартибига ўтишди. Оқибатда ибодатхона
ўриндиқлари бўшаб қолди. Келувчилар сони тенг ярмига қисқарди. Ҳафсаласи пир бўлган
кўплаб имонлилар, уларнинг руҳий ҳолатига муносиб бўлган воизликлар айтиладиган бошқа
жамоатларга ўтиб кетишди. Агар Хушхабар жамоатлари бу хатони яна такрорласа ва ўз
аъзоларини консерватив сиёсатга кўпроқ эътибор қаратаётгани учун четлаштирса, сўқирликнинг ўзи бўлди.
Дарвоқе, жамоатни давлатдан ажратиш тарафдорлари бўлган сўлчилар орасида ўртакашлик
ва тушунмаслик авж олгани ҳақида бошқа бир китоб ёзиш керак. Мени иноят билан нима
қилиш кераклиги хусусидаги савол қийнайди. Ва ниҳоят, шундай хулосага келаман, масиҳийларнинг ахлоқпарастлик учун тиришиши гуноҳкорлар учун бўлган Илоҳий севги
ҳақидаги хабарни эгиб қўйди. Хушхабар масиҳийлари - бу менинг авлодим, менинг оилам.
Мен улар орасида ишлайман, биргаликда ибодат қиламан, китоблар ёзаман. Агар менинг
оилам, менга туюлаётганидек, Масиҳ Хушхабарини ёлғон тарзда намойиш этиш хавфида
бўлса, мен буни очиқдан-очиқ эълон қилишим керак. Бинобарин, бу ўз-ўзини танқид
қилишнинг бир кўринишидир.
Бугунги матбуот диний ҳаётни бўзиб кўрсатаяпти. Умуман айтганда, масиҳийларни
тушунишмаяпди. Бироқ, ўзимиз ҳам улардан камроқ гуноҳсиз эмасмиз. Шаҳримга ташриф
буюрган Рэнделл Терри болалар қотиллари, уй зўравонлари, презерватив иштиёқмандлари ва
ҳоказолар плюрализмга бориб тақалганида масиҳийларни "букилмас зилотлар (ўз халқи учун
курашадиганлар)" бўлишга чорлади. Терри конгресда қатнашган аёлни "илон, жодугар ва ёвуз
одам" сифатида таърифлаган. Унинг айтишича, "Имонлилар, блошкалар (тугмачаларни босиш
ўйини) билан ўйнаётган, масиҳийлар маҳалласидаги қўрқоқ ғийбатчилар бўлишни бас
қилиши лозим”. Биз тезликда "миллат юзага келтирган руҳий қарзлар"ни тўлашимиз керак ва
уни яна масиҳий миллатига айлантиришимиз лозим. Бундан ташқари, биз масиҳийлик учун
бошқа миллатларни ҳам забт этишимиз даркор".
Не ажабки, Рэндэлл Терри кўпчилик Муқаддас Ёзув масиҳийлари фикрини акс эттирмасада, унинг мурожаати газеталаримизнинг биринчи саҳифасида босилиб чиқди ва омма олдида
иноят бўлмаганнинг тимсолини ривожлантириб юборди. Терри тағин шундай дейди: "Мен
нафрат тўлқинида кўмилишларингизни истайман. Ҳа, нафрат - бу яхши..." Бизнинг
зиммамизда Муқаддас Ёзув бурчи бор. Худо бизни шу мамлакатни забт этиш учун йўллаган.
Ральф Рид - Масиҳийлар Иттифоқининг собиқ раҳбари - нуфузли, сўзамол нотиқ. Бироқ
унинг қуйидаги сўзлари бошқаларига нисбатан кўпроқ матбуотда босилиб чиқди, чамамда.
"Секин, сездирмай, тун қўйнида ҳаракатланиш афзалроқдир. Мен кўринмас бўлишни
хоҳлайман. Мен партизанчасига уруш олиб бораман. Қиёфамни ўзгартириб тунда олдинга
интиламан. Сиз мурдалар қопига тушмагунингизча ҳеч нарсани пайқамайсиз.
Танланганларнинг кечаси кириб келмагунча, ҳеч нарсадан хабар топмайсиз".
Ўйлайманки, аксарият кишилар мен каби бу мурожаатни скептик тарзда қабул қилишади.
(Биз шов-шувлар ўйинига кўникканмиз.) Матбуотда ёқимли эшитиладиган ғовур-ғувурларга
мослашдик. Мен уларнинг сўзини қарши тарафнинг тезкор шарҳи билан осонгина таққослай
оламан. Лекин менга, бундай арзномалар, аборт қилдириб сўнгра афсус чекаётган аёлга
қандай таъсир қилиши қизиқтиради. Ўзининг борлиғи билан курашаётган озчилик
шаҳватпарастларга қандай таъсир қилишини биламан, чунки Вашингтонда, Колумбия
округида шундайлардан кўплаб интервью олганман.
Мени бу китобни ёзишга ундаган яна бир нарса - фоҳишанинг сўзларига қайтаман.
"Ибодатхона!? У менга нима бера олади? Мен ўзимни шундоқ ҳам тугаган аёл деб биламан.
“Улар эса менга янада кўпроқ азоб беришади". Ва мен Исо ҳақида ўйлайман, яъни, жамиятдан
қувилган шармандали аҳволдаги одамларни у ўзига қандай чорлагани хаёлимдан ўтади. У
етакчилар томонига эмас, гунохкорлар томонига ўтган эди. Уни хибсга олишганида ҳаммага
маълум гуноҳкорлар эмас, балки диндорлар уни таҳқирлашди ва қийноққа солишди.
Менинг Республикачилар Партиясидаги амалдор қўшним гапириб қолди. "Кўринмас
депутатлар" (Ральф Ридз атамаси) деб аталадиган диндор консерваторлар, ҳокимиятни ўз
қўлларига олишга уринаётганлари боис республикачилар ўртасида ташвиш кучайди. Унинг
хизматдошларидан бирининг айтишича, кўринмас номзодларни "иноят" сўзини
қўллашларидан билиб олса бўларкан. Гарчи у "иноят" сўзи ҳақида заррача тушунмасада мана
шу сўз "кўринмас" номзодларга мансуб ташкилот ва жамоатларнинг номланиши ва
адабиётларида етакчи роль ўйнашини назарда тутди.
Наҳотки бизнинг тилимизда ўз аҳамиятини йўқотмаган ягона теологик атама –“иноят"
бўлмиш сўнгги ҳақиқий сўзда бошқа кўплаб сўзларнинг тақдири ётган бўлса? Наҳотки сиёсат
майдонида иноят бутунлай қарши маънони англатаётган бўлса?
Ницшенинг замондош масиҳийларга тааллуқлидек огохлантирувчи сатрлари бор: "Аждарҳо
билан олишувда ўзингиз ҳам аждарҳога айланиб қолишдан эҳтиёт бўлинг".
Дюк университети қошидаги ибодатхона роҳиби, аввал методист бўлган Уильям Уиллимон
замондош Хушхабар масиҳийларини сиёсатга қизиқишдан асрашга уринади: "Пэт Робертсон
Жесси Жексонга айланди. Тўқсонинчи йиллардаги Рэндэлл Терри - бу олтмишинчи
йиллардаги Билл Коффандир". Бугунги америкалик инсоний шахватлар ва ахлоқнинг
чўкишига нисбатан қонунчилик ҳаракатидан бошқа ҳеч қандай жавобни билмайди.
Тажрибакор Уиллимоннинг айтишича, унинг диний ташкилоти Конгрессга кўпроқ таъсир
ўтказиш учун Капитолий майдонидаги тўрт қаватли бинони эгаллаган. Дарҳақиқат, бу ҳаракат
натижа берди, бироқ охир-оқибат, улар ибодатхонанинг асосий вазифасини бажармай
қўйишди ва минглаб имонлилар методислар жамоатини тарк эта бошладилар. Эндиликда
Уиллимон ўз жамоатида Муқаддас Китоб бўйича воизликларга қайтишга ундар экан, Муқаддас Ёзув масиҳийларида Худо ҳақидаги воизликларини ҳосилини эмас, фақат сиёсатни
кўрди.
Мен динни ва сиёсатни қўшилишини, иноятнинг юлида турган энг улкан тусиқлардан бири
деб биламан. К.С. Льюис қайд этганидек, масиҳийлик тарихидаги деярли барча жиноятлар
эътиқод ва сиёсатнинг қоришган даврида юз берган. Ҳамиша иноятсизлик қонунларини
тадбиқ этадиган сиёсатнинг ўзи жамоат ҳам бартараф қилолмайдиган куч -гуноҳни иноятга
алмаштиришга ундайди.
Ким давлат ва ибодатхонанинг бўлинишидек зиддиятли даврда яшаса, тарихан унинг
мураккаблашган вазиятини кўриши мумкин. Томас Жефферсоннинг "давлат ва жамоат
ўртасидаги бегоналик девори" атамаси энг аввало, мана шу деворга суянган Коннектикут
штатидаги баптистларга ёзган мактубларида қайд этилади.
Баптистлар, пуританлар, квакерлар ва барча улардан ажралиб чиққан секталар Америкада
ишончли жой топиш учун узоқ изланишди. Ишончли маконда жамоат давлатдан холи бўлиши
керак эди. Охир-оқибат, уларнинг барчаси давлат қўллаб-қувватлаган диний назорат
қурбонларига айландилар. Жамоат давлат билан бирлашганида, у ҳокимиятни ўз қўлига
олади-ю, аммо унга иноятни бахш эта олмайди.
"Масиҳийлик тарихи" журналининг ходими Марк Галли қайд этишича, йигирманчи аср
охирларида масиҳийлар ибодатхонанинг бўлиниши, сиёсатда диний арбобларнинг
камчилигидан ва оммабоп маданиятда масиҳийларнинг таъсири пасайиб кетганидан шикоят
қиладилар. Эътибор беринг-а, уларда нима етишмаётган бўлса ўрта аср масиҳийларида худди
шу нарса бор эди, яъни, ибодатхона ҳукмрон бўлиб, масиҳийлар сиёсатда етакчи намоёндалар
ҳисобланишар эди. Эътиқод барча оммавий маданиятнинг устидан ҳукмронлик қилар эди.
Аммо ким ҳам ўша давр азобларидан татиб кўришни истайди дейсиз? Салбчилар шарқ
мамлакатларини вайрон қилишди. Аскарлар билан бир сафда юрган роҳиблар мамлакатларга
қиличлар ёрдамида "мурожаат" қилдилар. Инквизиторлар яҳудийларни таъқиб қиларди, жодугарларни ўтда куйдиришар ва ҳатто итоаткор масиҳийларнинг эътиқодини аёвсиз
синовдан ўтказишарди. Аслида ибодатхона жамиятнинг "ахлоқ полицияси"га айланган эди.
Умуман айтганда, иноят ўз ўрнини куч ишлатишга бўшатиб берган эди.
Ибодатхона омма учун қонун-қоидаларни тадбиқ этса, баъзан Исо огоҳлантирган
экстремизмга бурилиб қолади. Биргина мисол келтирамиз: Кальвин давридаги Женевада
амалдорлар эътиқодидан шубҳаланган ҳар қандай кишини судга чақириш мумкин эди.
Ибодатхонага қатнашиш мажбурий. Қонунчилик таомлар сони, овқатланиш тартиби ва
кийимлар рангининг мослиги ҳақидаги саволларгача ўртага қўярди.
Уильям Манчестер бизга Кальвин таъқиқлаган бир талай машғулотларни эслатиб ўтади.
Байрамлар, рақслар, тадбирлар, суратлар, белгилар, сувенирлар, ибодатхона қўнғироқлари, органлар, алтар шамлари, номаъқул ёки таъқиқланган қўшиқлар, саҳна кўринишлари ва театр
томошаларига тушиш, қадаҳлардан фойдаланиш, ювилер безаклар тақиш, "аҳмоқона"
либослар кийиш, раҳбариятга нисбатан ҳурматсизлик, кўнгилочарликлар, сўкиниш, серзавқ
ўйинлар, қарта, ов, мастлик, гўдакларга бировнинг шарафи учун исм қўйиш, Эски аҳддаги
қаҳрамонлардан ҳақидаги китоблардан ташқари "номаъқул ёки таъқиқланган китоблар"ни
ўқиш.
Ўз фарзандини Қадимги Аҳдда учрамайдиган Клод исми билан чўқинтирган ота тўрт кун
ҳибсда сақланган. Ва бир аёл, сочини "бузуқ" баланд қилиб турмаклагани учун ҳам шу жазога
тортилган. Ибодатхона суди ота-онасига қўл кўтарган одамнинг бошини танидан жудо этди.
Улар ҳар қандай ҳомиладор аёлни таҳқирлашди. Ваҳоланки, вақт ўтиб Кальвиннинг тутинган
ўғли ва қизи тўшакда хушторлари билан ушланиб қатл этилдилар.
Ибодатхона тарихидаги шунга ўхшашликлардан сўнг Пол Жонсон қуйидагича тўхтамга
келади: "Дунёда мутлоқ масиҳийлик жамоасини яратишга уриниш ким бошқарганидан
қатъий назар - улар роҳиблар ёки инқилобчилар бўладими - анъаналарни қонли терроргача
айлантириш имконига эга бўладилар". Айрим овозлар бизни ибодатхона ва давлат ўртасидаги
чегарани бузиш ва жамиятимизда ахлоқпарастликни устун қўйишга чорлаганда, юқоридаги
далил бизни тўхтатиб қолиши керак. Лесли Ньбайджиннинг сўзи билан айтганда: "Самони
ерга туширишга ҳаракат қилиш доимо дўзахнинг ер қаъридан кўтарилиши билан
якунланади".
Бугун, жамоатни давлатдан ажратиш йўлидаги тарафдорлар билан ўраб олинган, ахлоқ
душманлиги маданиятида яшайдиган Қўшма Штатларда, биз қаердан келганлигимизнинг
тушунчасини йўқотиб қўйишимиз турган гап. Давлатнинг биринчи котибининг гапларини
эшитиб жуда ташвишланиб қолдим, у душманларининг ўлими учун ибодат қилиб шундай
дейди: “Биз иккинчи юзимизни тутиб беришдан чарчадик... О, Раббий, бизлар шу пайтгача, шундан бошқаси билан шуғулланмабмиз”. Калифорниядаги ҳукумат амалдорларини
танлайдиган ташкилот ҳақида ўқиб ташвишим тағин ортади, негаки улар ҳукуматни Худо
салтанатининг ер юзидаги полиция департаментига, ким илоҳий адолат конунларини бузса
"худонинг жазосини амалга оширишга тайёр махкама"га айлантирмоқчи бўлаяпдилар.
Америка бошиданоқ Кальвин давридаги Женевага ўхшаш теократик давлат йўлига
тушганга ўхшаган эди. Мисол учун, Коннектикут штати қонунларига назар ташлайлик. "Дам
олиш кунида ҳеч ким йиғинга бориб келишдан ташқари, ўз боғида ёки бошқа ерда сайр
қилиш, югуриш ҳуқуқига эга эмас. Дам олиш кунида ҳеч кимнинг саёҳат қилишга, уй
тозалашга, таом тайёрлашга, кўрпа - тўшакни ювишга, соч ёки соқол олдиришга ҳаққи йўқ.
Шу куни эр ёки хотиннинг қайси бири турмуш уртоғини ўпса, гуноҳкор бу оила суд ҳукмига
асосан жазоланади". Инглиз ибодатхонасининг Мэриленд ҳокимияти тарафдорлари фуқаро
Ассамблеяда қатнашиш ҳуқуқига эга бўлишдан олдин католик ибодатхонасини тарк этиши
лозимлигига оид қонунни илгари сурдилар. Янги Англиянинг айрим қисмларида сайлов
ҳуқуқига фақат нажотни қабул қилган имонлиларгина эга эди.
Замон ўзгариб, Колониялар амалда қўллаб-қувватлаб турадиган ибодатхонанинг асло
ҳожати йўқлигига иқрор бўлдилар. Миллатнинг ўзи эркин эътиқодни тажрибадан ўтказиши
лозим. Бу тарихдаги ноаниқ ва тавакал қадам эди, лекин у барча натижалари билан ўзини
оқлади. Тарихшунос Гари Уилс айтганидек: "Масиҳийлар ибодатхонасини давлатдан
ажратган биринчи миллат, эҳтимол, ер юзидаги эътиқоди энг мустахкам миллатни намоён
этди".
Исо янги тимсолдаги шоҳликни тузиш учун келди. Унда Иудея, Самария ва дунёнинг энг
олисдаги бурчаги ҳам, Қуддус давлати ҳам биргаликда яшаши мумкин эди. Ўз ўгитларидан
бирида огоҳлантирганди, ҳосилни ўтлардан ажратмоқчи бўлган ер эгалари ("Шайтоннинг
ўғиллари" тасвирида) сомон билан биргаликда донни ҳам йўқ қилишлари мумкин. "Барча
саволларингизни Одил Судянинг ҳукмига ҳавола этинг" - деб маслахат берди Исо.
Ҳаворий Павлус ибодатхона доимий аъзоларининг ахлоқи ҳақида кўп гапирган, бироқ Рим
маъжусийларининг ахлоқи ҳақида жуда кам гапирган. У баъзан Римда авж олган гуноҳлар -
қулдорлик, хўрлаш, бешавқат ўйинлар, сиёсий таъқиб, очкўзлик қарши жуда кам сўзлаган.
Зеро, уша даврда давлатда масиҳийларини ғазаблантирган нарсалар, ҳозирдагидан кам
бўлмаган .
Мен президент Клинтон билан Оқ уйдаги мулоқотим чоғида, унинг аборт ва кам сонли
шаҳватпарастлар ҳуқуқлари учунгина анъанавий масиҳийларнинг ғазабига учрадим деб
хулоса чиқарганини яққол тушундим. Мен масиҳийлар ахлоқ доирасидаги масалаларни
кўтаришига қўшиламан. Аммо Янги Аҳдни ўрганиб мазкур фикрни таъкидлайдиган жуда
озгина қайдларни топдим. Бу икки нарса, аборт ва нотабиий жинсий аълоқачилар ўша даврда
ҳам бўлган. Боз устига, бугунгига нисбатан янада қўпол кўринишда бўлган. Римликлар
туғилишни назорат қилиш учун абортга унчалик ишонишмаган. Шунинг учун аёллар
болаларни туғиб йул четидаги ёввойи ҳайвонлар ихтиёрига ёки касаллик ҳукмига қўйиб
кетишарди. Худди шунингдек, римликлар ва юнонлар бир жинсдагиларнинг шаҳватини
тажрибадан ўтказишган. Кексайган эркаклар одатда ҳирсини қондириш учун ёш йигитлардан
қул сифатида фойдаланишган.
Шу тариқа, Исо ва Павлус даврида иккала долзарб савол ҳам ҳозирги цивилизациялашган
дунёдаги ҳар қайси мамлакатда жиноят ҳисобланган кўринишда юзага келган. Ҳозирги
дунёнинг бирор-бир мамлакатида уша вақтдагидек, мажруҳ туғилган болани ўлдиришга
рухсат йўқ. Ҳеч бир давлат очиқчасига болалардан ҳирсий эҳтиёж йўлига фойдаланишга йўл
қўймайди. Шубҳасизки, Исо ва Павлус бу қайғули тажриба мавжудлигидан бохабар эдилар.
Шундай бўлсада, Исо бу ҳақда ҳеч нарса демаган, Павлус эса фақатгина бир
жинсдагиларнинг шаҳвоний алоқаси ҳақида эслатиб ўтди. Чунки, уларнинг иккаласи ҳам, ўзларини қуршаб олган маъжусий дунёга эмас, балки Осмон Шоҳлигига диққатини қаратган
эдилар.
Ҳозирги
кунда Қўшма Штатларда ахлоқни тиклашга қанчалик катта қуч
сарфлаётганлигимиз ҳайрон қолдиради. Наҳотки биз, самодаги шоҳликдан кўра, бу дунёнинг
шоҳлигига кўпроқ диққатимизни қаратаётган бўлсак? Бугун омма назарида Масиҳ
ибодатхонаси иккита мақсади билан фарқланади, Исо бу ҳақда ҳатто эсламаган ҳам. Агар
келажак тарихчилари тўқсонинчи йиллардаги масиҳий ибодатхонасини ўргансалар шундай
хулосага келишса ажаб эмас: "Улар ахлоқий фронтда абортга қарши ва камчилик
шаҳватпарастлар ҳуқуқи учун жасорат билан курашишди". Аммо айни вақтда қўшимча
қилишлари ҳам мумкин: "Улар буюк мақсадларни амалга ошириш ва иноят лаззатидан дунёни
баҳраманд этиш борасида жуда кам ишни бажара олдилар, холос".
18 - БОБ
"Доноликнинг муҳимлиги"
Ибодатхона... давлатнинг хўжайини ёки
хизматкори эмас, балки унинг виждонидир.
У давлатнинг йўлбошчиси ва
танқидчиси бўлмоғи керак, бироқ
ҳеч қачон унинг асбоби бўлиб қолмасин.
Доноликнинг муҳимлиги
Мен эллигинчи йилларда мактабда ўқиганимда, ҳар кун директоримиз қиладиган
ибодат билан бошланарди ва у мактаб радиосидан эшиттириларди. Ўқув даргоҳимизда биз
тантанали равишда миллатимизнинг "марҳаматли Худо"га садоқатимизни билдириб қасам
ичардик. Болалар мактабида эса америка ва масиҳийлик байроғи олдида содиқлик учун
қасамёд қабул қилардик. Ўшанда ажойиб кунлар келиб америкалик масиҳийлар олдига янги
вазифа - жамиятга бениҳоя керак бўладиган ва янада қаршиликка учраётган, "иноят"ни
тарқатишдек янги вазифа қўйилишини ҳаёлимга келтирмаганман.
Америка тарихи яқингача иккита шерикнинг - ибодатхона ва ҳукуматнинг ўзаро рақсини
(ҳеч бўлмаса, унинг расмий кўринишини) намойиш этиб келди. Эътиқод ўз илдизини
шунчалик чуқур ёйган эдики, Қўшма Штатлар миллатимиз қалбида эътиқод яшнаб
турганлигини тасвирлаб турди. "Мейфлауэр" кемасида тузилган шартнома колонистларнинг
миссиясини "Худо йўлида масиҳийлик эътиқодини ёйиш, юртимиз ҳамда Қиролимиз шон-шавкатини улуғлаш" тариқасида баҳоланди. Юртимиз бунёдкорлари демократияни
шакллантириш учун эътиқод зарурлигини билдилар. Жон Адамснинг сўзи билан айтганда:
"Бизнинг конституциямиз фақатгина дунёқараши кенг ва эътиқодли одамлар учун яратилган.
У бошқа типдаги одамлар яшайдиган давлатлар учун амал қилмайди".
Бутун тарихимиз мобайнида ҳатто Олий суд ҳам масиҳийлик билан якдил бўлган. Суд 1931
йилда эълон қилди: "Биз масиҳийлар барча амалдаги ҳуқуқларимизни тан оламиз ва Худо
олдидаги бурчимизга мамнуният билан бош эгамиз". 1954 йилда аксарият консерватив
масиҳийлар ўртасида бемаъни обрў қозонган бош ҳакам Эрл Уоррен бир маърузасида шундай
деганди: "Имоним комилки, мамлакатимиз тарихини ўқиганлар Муқаддас Ёзув ва Халоскор
Руҳ аввал бошдан бизнинг олижаноб даҳоларимиз бўлганига ишонадилар". Ва биринчи
колонистларнинг барча тарихи шу зайлда ёзилганини қўшимча қилиб ўтган: "Масиҳийлик
ўлкаларидаги бошқарув масиҳийлик қонун-қоидалари асосида юритилади".
Ҳозирда биз ҳар куни масиҳийлик меросининг хотиралари билан тўқнашамиз.
Номланишидан маълум бошқармалар - фуқаролик хизмати, адлия вазирлиги - ўзида эътиқод
бўлакларини намоён этмоқда. Америкаликлар қашшоқлик ҳолатларига тезда эътибор
қаратишмоқда, ёрдамга муҳтож одамлар ҳуқуқи учун курашишмоқдалар, ночор кишиларни
қўллаб-қувватлашмоқда, хайрия тадбирлари учун катта миқдорда маблағ сарфламоқдалар.
Хуллас, шунга ўхшаш неча-неча "қалбларнинг жўшқини" миллий маданият масиҳийлик
илдизига эга эканлигини эслатиб туради. Ким океан ортини айланиб чиққан бўлса, у барча
маданиятлар ҳам ўзида ана шундай иноятни акс эттирмаётганига гувоҳ бўлиши мумкин.
Албатта, тарих саҳифаларининг орасида ўзгача манзаралар ҳам бор. Асл америкаликлар эса
бундай "масиҳийлик юрти"га мутлақо қарши бўлганлар. Аёллар асосий ҳуқуқларидан маҳрум
этилганди. Жанубдаги "Меҳрибон масиҳийлар" виждон қийноғини билмай қулларини аямай
уришарди. Жанубда туғилиб ўсганим боис биламан, ҳуқуқсиз афроамерикаликлар ўтмишдаги
"Худо марҳамати" кунларига жароҳатли тарихимиз сифатида қарайдилар. "Ўшанда мен қул
бўлганман". - дея эслатади бизга Жон Перкинс. Бу каби камчилик кишилар учун иноят ғояси
аҳамиятини йўқотган. Ҳозир Қўшма Штатлардаги одамлар ибодатхона ва ҳукуматнинг бир-бирига боғлиқлик тушунчасини қабул қилишолмайди. Кейинги ўттиз йил мобайнида туғилган
ҳар қандай киши шиддаткор руҳиятимизнинг одимларидан ҳайратланади ва менинг қандай
масиҳийлик келишуви ҳақида гапираётганимни тушунмайди. Шубҳали туюлиши мумкин, аммо "Худонинг марҳамати билан" сўзи қасамёд текстига фақат 1954 йилдагина қўшилди,
"худога имон келтирамиз" жумласи эса 1956 йилда миллатнинг расмий шиорига айланди.
Шундан кўп ўтмай Олий суд мактабларда ибодат ўқилишини таъқиқлади. Фақат баъзи
мураббийларгина талабаларни диний мавзуларда ёзишга ундашади, холос. Кинофильмлар ва
теледастурларда масиҳийларни назар-писандсиз баъзан ёдга олади. Судлар эса жамоат
жойларидан эътиқод тимсолларини қатъий тарзда олиб ташлайдилар.
Аксарият диндорларнинг қонун бузиши маданият тўнтаришларининг ўртача таъсиридан
юзага келади. Абортга қарши чиққан Муқаддас Ёзув фаолларидан бири Харольд О.Ж.Браун
ва ҳамкасблари 1973 йилда қабул қилинган кодекс (Roe v. Wade)ни ҳаракатга чорлов
тариқасида қабул қилганлар. Аксарият масиҳийларнинг фикрича, Олий судда ишончга
сазовор алломалар аҳоли учун фойдали қарорлар қабул қилишарди. Тўсатдан юртни парчалаб
юборадиган бомба портлашидек ўша кодекс пайдо бўлди.
Суднинг бир қатор қарорлари - "ўлимга ҳуқуқ"нинг эркинлаштирилиши, никоҳни бекор
қилишдаги янги йўналишлар, порнографиянинг ҳимояси учун чиқишлар - консерватив
кайфиятдаги масиҳийларни ларзага солди. Ахир масиҳийлар ҳукуматда ибодатхонанинг
қудратини, ҳеч бўлмаса унинг дўстини кўришни орзу қилишар эди. Жеймс Добсон
гапираётганида бўғзига нафаси тиқилиб қолаёзди: "Бугунги кунда Шимолий Америка бўйлаб
абадий бойликка эришмоқ учун буюк Фуқаролар урушига ўхшаш нимадир юз бермоқда.
Иккала тараф бир-бирига ўхшамайдиган дунёқарашлари билан барча ижтимоий соҳаларни
эгаллаган ҳолда шавқатсиз қарама-қаршиликка киришдилар".
Маданият уруши кечаяпди. Тақдир ҳазили боис, Қўшма Штатлардаги ибодатхоналар тобора
Биринчи Жамоат дуч келган холатга яқинлашаяпти. Плюралистик жамиятда яшайдиганлар
камчилик ҳуқуқи учун ҳимояга тайёрланмоқдалар. Масиҳийлар Шри-Ланка, Тибет, Судан ва
Саудия Арабистони каби жойларда ҳукуматнинг ўзи юргизаётган азалий душманчилик билан
курашмоқда. Бироқ, Қўшма Штатларнинг эътиқодли тарихидаги бундай аҳволни кузатиш
бизга ёқмайди.
Хўш, масиҳийлар Худосиздек туюладиган жамиятда иноятни қандай ёйишлари мумкин?
Муқаддас Китоб бир қатор ҳаракатлар режасини тақдим этади. Илия ғорларда яширинган ва
Ахавнинг ёвуз режимидан қочиб юрган: унинг замондоши Авдий тузум билан ҳамкорлик
ўрнатган, Ахав саройини бошқарган ва ўша жойда Худонинг асл пайғамбарларини яширган.
Есфирь ва Даниил ҳукмбардор империяларга хизмат қилишган: Иона Худо бошқаларни
жазолашини хохлаган. Исо Рим ҳукуматининг судига бўйсунган: Павлус шикоят қилиб
Кесариягача борган.
Назаримда, Муқаддас Ёзув демократияда яшайдиган фуқароларга аниқ йўлланма
бермаганлиги қийинчилик туғдирмоқда. Павлус ва Бутрус шогирдларини ҳукуматга
бўйсуниш ва подшони улуғлашга чақирган, бироқ демократик бошқарувда бизнинг ўзимиз
"султон"миз. Ваҳоланки, конституцион ҳуқуқимизга асосан ҳукумат таркибига ҳам
киришимиз мумкин. Агар кўпчилик аҳолини масиҳийлар ташкил этса, нега "ғояларни
баҳоловчи кўпчилик" тариқасида намоён бўлмаслигимиз керак? Ва маданиятга ўз
ғояларимизни сингдириш учун нега уринмаяпмиз?
Қўшма Штатларда масиҳийликнинг бир қанча йўналишлари қўллаб-қувватланганида, бу
масала долзарб бўлмаган. Энди бизнинг тарафимизда кимлар бўлса, ким эътиқодимизни ва
миллатимизни севса аниқ қарорга келишлари керак. Мен келажагимизга боғлиқ учта муайян
йўлларни таклиф этаман.
Биринчи навбатда, келишиб олиш зарур. Зеро, Худонинг иноятини тарқатиш –
масиҳийликнинг асосий вазифасидир. Гордон Мак Дональд айтганидек: "Дунё ибодатхона
бажара оладиган биргина вазифадан ташқари ҳамма нарсага қодир. У иноятни намоён эта
олмайди". Назаримда, масиҳийлар дунёга иноятни ёйишдек ўта муҳим вазифани
бажармаяпдилар. Оқибатда бизнинг эътиқод ва сиёсатдаги одимларимиз секинлашмоқда.
Исо ҳар битта одамга нисбатан бўлган севгисига бирор ижтимоий муассасани
аралаштирмаган. Ирқларга оид яҳудий сиёсати ва эътиқоди унга ахлоқи беқарор самариялик
аёл билан гаплашишига рухсат бермаган: Исо ана шундай одамни ўз миссияси сифатида
танлади. Унинг шогирдлари орасида Исроил сотқини ҳисобланган солиқ йиғувчи, шунингдек
ўта даражада ватанпарварлар партияси аъзоси зилот ҳам бор эди. У амалдаги маданиятга
қарши чиққан Яҳё Чўмдирувчини мақтади. У итоаткор фарзий ва римлик юзбоши Никодим
билан танишди. У Симон исмли бошқа фарзийнинг уйида ва "нопок одам", мохов
касаллигига чалинган Симоннинг уйида тушлик қилди. Исо учун одам қандай тоифада ёки
унга таъқилган лақабидан кўра одамнинг ўзи муҳимроқ эди.
Мен қарама-қарши сиёсат одамни қандай осонликча забт этишини биламан. Намойишчилар
орасидан қарши тўда сари "душман" қандай отилиб чиқиши ҳам маълум. Бироқ Исо шундай
деб чорлаган: "Душманларингизни севинг". Бу Уилл Кемпбелл учун дўстини ўлдирган
ҳаддидан ошган ку-клукс-чилар қабиласини севиш дегани. Мартин Лютер Кинг кичкина учун
эса уни полиция итларига талатган оқ танли шерифни севиш маъносини англатади.
Менинг душманим ким? Абортни эркинлаштириш тарафдорларими? Маданиятимизни
заҳарлаётган Голливуд продюсерими? Менинг аҳлоқ қоидаларимга хавф солаётган
сиёсатчиларми? Ёки шаҳримни иллатга ботираётган гиёҳфурушми? Аммо менинг ҳаракатим
қанчалик яхши мақсадли бўлмасин, у мени севгидан узоқлаштирса, демак мен Исонинг
Хушхабарини нотўғри тушунар эканман. Демак, менинг фикрларимда Хушхабарнинг инояти
эмас, балки фақат қонун бор.
Аслида жамият тўқташаётган масалалар жуда муҳим. Балки бу масалалар маданият учун
кураш борасида бўлиши мумкин. Аммо масиҳийлар жангда бошқача қуролдан, Дороти
Дейнинг ажойиб жумласида айтилганидек, "меҳрибонлик" қуролидан фойдаланишлари керак.
Исо, бизда ажралиб турадиган хусусият бўлиши кераклигини айтган: бу сиёсий
хушмуомалалик ёки аҳлоқий устунлик эмас, балки севгидир. Павлус, севгисиз биз нима
қилмайлик - имон мўъжизалари, худошуносликдаги нотиқлик, алоҳида одамларнинг ўз-ўзини
қурбон қилиши - ҳаммаси беҳуда эканлигини қўшимча қилади (1 Коринфликларга 13).
Замонавий демократия фуқароларнинг янгича руҳиятига кучли заруриятни сезмоқда.
Масиҳийлар руҳий ҳосилларни намоён этиб йул кўрсатишлари мумкин: севги, қувонч, тинчлик, узоқ сабр-тоқат, эзгулик, меҳрибонлик, имон, мўминлик ва ўзини тийиб билиш.
Меҳрибонлик қуроли ҳаракатда бўлиши мумкин. Мен ўзимга йўлланган нафратомуз
хатларга сабабчи бўлган Оқ уйга ташрифим ҳақида ҳикоя қилгандим. Учрашувимизда иккита
масиҳий етакчилар президентга диндошлари тарафидан етказилган ҳурматсизлик учун
кечирим сўрадилар. Улардан бири айтди: "Масиҳийлар ўзларининг дарғазаблиги... призедент
ва унинг оиласига бўлган шахсий хужумлари билан Хушхабарга бўлган ишончга путур
етказдилар. Ташриф чоғида Хиллари Клинтон ҳам мана шундай тажовузларга нишон бўлгани
ҳақида эшитдик.
Собиқ давлат секретари Жеймс Бейкернинг рафиқаси, республикачи Сьюзен Бейкер
Клинтон хонимни икки партия намоёндалари тўпланган Муқаддас Ёзув жамиятида бўлиб
ўтган учрашувга таклиф қилди. Давлатнинг биринчи хоними ўзларини "Исога садоқати
йўлида бирлашган консерватор ва либерал, республикачи ва демократлар" дея атаган аёлларга
нисбатан шубҳада бўлганлиги тан олди. У учрашувга ўзнинг нуқтаи назарини ҳимоя қилиш
ва ўзи томонига тажоввускорона сўзлари эшитишга тайёрганлик кўриб, ҳадиксираган ҳолда
борди.
Буни қаранки, учрашув аслида бир аёлнинг шундай сўзлари билан бошланганди:
"Клинтон хоним, бу ерда жам бўлганларнинг ҳаммаси сиз учун ибодат қилишга қарор
қилдилар. Биз сизни ранжитган одамлар орасида бўлган айрим масиҳийлар учун узр
сўраймиз. Биз сиз билан нотўғри муносабатда бўлдик, таҳқирладик, масиҳийлардек муомала
қилмадик. Бизларни кечира оласизми?"
Хиллари Клинтон ўша эрталаб бу ерга кечирим эшитишдан бошқа ҳамма нарсага
тайёрланиб келганини айтди. Шундай кейин унинг барча шубҳалари тарқалиб кетди.
Кейинроқ хоним Миллий Ибодат Нонуштасида, уша учрашув чоғида қандай руҳий
ҳосилларга эга бўлганлиги ҳақида салмоқли маъруза ўқиди. У, унинг қизининг ёшидаги
ўсмирлар учун ҳам шундай жамиятни уюштиришнинг имкони борми деб сўради. Челси
(унинг қиз) “иноятга тўлган масиҳийлар”ни жуда кам учратган.
Мени консерватив диний жамиятлардан йўлланаётган хатлар ACLU(фуқаролар эркинлигини
асраш Америка иттифоқи)1*ва "Америкача турмуш тарзи одамлари" (People for the American Way)2*жамиятларининг услубига ўхшаб кетиши қайғуга солади. Зеро, униси ҳам буниси ҳам
ғазаб отига миниб, таҳдид қилишади ва ўз душманларига ахлоқпарастлик учун террор қилиш
билан шуғулланадилар. Бир сўз билан айтганда, иккалови ҳам иноятсизликни руҳини атрофга
ёйиб юришади.
Шукрким, Ральф Рид мана шундай усуллардан намойишкорона воз кечди. Эндиликда
аввалги сўзларида "ҳар доим бизнинг ҳаракатларимиз ва сўзларимиз нажот иноятини яққол
кўрсатиб туриши лозим" етишмаганлигидан афсусланади. "Мабодо муваффақиятга эришсак,
- дейди Рид - "Амалдаги эътиқод" журналида шундай ёзганди, - биз (Мартин Лютер) Кингдан
ўрнак олганимиз учун миннатдор бўлишимиз керак. У биздан нафратланадиганларга қарши
"масиҳийлик қуроли ва масиҳийлик севгиси" билан курашишга чорлаган". Агар биз
мағлубиятга учрасак, бу воситаларни ва тўғри услубларни етишмаслигидан келиб чиққан
мағлубият эмас, балки юрагимизнинг ва қалбимизнинг мағлубияти бўлади. Бизнинг ҳар бир
сўзимиз, ҳар бир қўллаётган амалларимиз Худонинг иноятини акс эттириши зарур".
Ральф Риднинг бизни қарама-қаршилик сиёсатида кўп нарсага ўргатган Мартин Лютер
Кингдан урнак олгани тўғри. "Сохта ғоялар тарқатадиган одамларнинг ўзи билан эмас, балки
ўша сохта ғоялар билан курашинг" - дея уқтирган Кинг. У қамоқхона камерасида
душманларининг масхарали кулгуси эшитилиб турганида ҳам, Исонинг "душманларингизни
севинг" деган чорловини амалда қўллашга уринди. "Биз фақат ҳақиқатга таянган холда
рақибларимизни ишонтиришимиз мумкин, - деганди у, - бунда чала ҳақиқат, кўпиртириб
гапириш ёки мунофиқлик ярамайди". Кингнинг ташкилотига аъзо бўлаётган ҳар бир
кўнгилли саккизта қоидаларга қатъий амал қилиши ҳақида онт ичарди: ҳар куни Исонинг
ҳаёти ва таълимоти ҳақида фикр юритиш, севги қонуни билан бошқарилиш ва унда яшаш, дўстлар ва душманлар билан илиқ муносабатлар ўрнатиш.
Мен доктор Кингнинг бағрикенглик қоидалари асосида бўлиб ўтган қарама-қаршилик
оммавий йиғилишида иштирок этганман. Аввал эслатиб ўтганимдек, Президент Клинтондан
интервью олган куним тонгида иккаламиз ҳам Она Тереза маъруза қилган Миллий Ибодат
нонуштасида қатнашган эдик. Бу бағоят ажойиб воқеа бўлган эди. Клинтон ва Гор оиласи Она
Терезага қарама-қарши столнинг бошида баланд ўриндиқларда ўтиришарди. Тинчлик учун
Нобель мукофотининг совриндори, ногиронлар аравачасида ўтирган саксон уч ёшли
бужмайган кампир тик туриши учун кўмакка муҳтож эди. Унинг минбарда туриши учун
махсус платформа қўйилди. Ҳатто шунда ҳам бўйи олти фут етти дюмли букчайган аёл
микрофонга зўрға етишди. У аниқ ва секин, паст овозда гапирсада аудиториянинг чекка-чеккаларига ҳам эшитилиб турди.
Она Тереза Американинг ўзини севадиган миллатга айлангани, "ҳаммасини тўлақонлигича
бериш"дек муҳаббатнинг асосий мазмунини йўқотиш хавфи остида қолаётгани ҳақида
гапирди. Унинг фикрича, бу йўналишда асосий қадам абортни эркинлаштириш бўлади, оқибатда зўравонлик илдиз отаверади: "Агар биз она ўз боласини ўлдиришини тан олсак, қандай қилиб бошқа одамлардан бир-бирларини ўлдирмасликларини талаб қилишимиз
мумкин? Абортга ижозат берилган мамлакатларда одамларни севишга ўргатмайдилар, аксинча, ўз мақсадларига эришиш йўлида ҳар қандай зўравонлик қилишга ўргатадилар".
"Биз зўравонликка қарши курашаяпмиз, - деди Она Тереза, - Ҳиндистон ва Африкадаги оч
болалар ҳақида ғамхўрлик қилаяпмиз, бу тўғри, аммо айни вақтда оналари томонидан
режалаштирилган ҳолда ўлдирилаётган миллионлаб болаларга эътибор бермаяпмиз". У бола
сақлашни истамайдиган ҳомиладор аёлларга ўз қарорини билдирди: "Шу болани менга
беринг. Мен уни боқиб олишни хоҳлайман. Унга ўзим ғамхўрлик қиламан. Мен абортга
мубтало қилинадиган ҳар бир гўдакни қабул қилишга тайёрман. Уни ота-онасидек қабул
қиладиган оилаларга, севимли фарзанд бўлиши учун топшираман". Она Терезанинг ўзи уч
минг болани Калькуттадаги фарзандталаб оилаларга топширгани менга аён.
Она Тереза маърузасига ўзи кўмак берган одамларнинг қайғули тарихини ҳам қўшиб
гапирди ва тингловчиларнинг ҳар бири бундан беҳад таъсирландилар. Нонуштадан сўнг у
Президент Клинтон билан учрашди. Мен Клинтонни ларзага солган суҳбат ҳақида кечқурун
эшитдим. Президентнинг ўзи интервьюмиз чоғида суҳбатнинг айрим жойларини айтиб ўтди.
Жасур, қатъий, бироқ меҳрибон ва муҳаббатли Она Тереза абортни жўн ғоялар доирасида
эркинлаштиришга оид баҳсли саволни олдинга суришга муваффақ бўлди. Хусусан: ҳаёт ёки
ўлим, севиш ёки рад этиш. Скептик одам бу қарор ҳақида шундай дейиши мумкин эди: "Она
Тереза! Сиз бунинг қанчалик қийинлигини тушунаяпсизми? Қўшма Штатларда ҳар йили
миллионлаб аборт қилинади. Сиз шу болаларнинг ҳаммасига ғамхўрлик қилишга
тайёрмисиз?" Аммо, барибир охир-оқибат Она Тереза ўз аслича қолаверади. Аёл бутун
ҳаётини ўзининг аниқ илоҳий даъвати бўйича яшаб ўтди. Агар Худонинг хоҳиши билан унинг
йўлида миллионта бола учраса ҳам уларга ғамхўрлик қилишнинг уддасидан чиқарди. Она
Тереза тушунадики, қурбонлик учун тайёр севги - масиҳийлик инояти арсеналининг энг
қудратли қуролларидан биридир.
Пайғамбарлар турлича тимсолларда ва вазиятларда пайдо бўладилар. Назаримда, Илия
пайғамбар аҳлоқ доирасини бузилишини фош қилишда Она Терезадан кўра кучлироқ
сўзлардан фойдаланган бўлар эди. Барибир, аборт ҳақидаги барча гап-сўзлар ичида Она
Терезанинг президент Клинтонга айтганлари менга чуқурроқ таъсир қилди.
Менинг иккинчи тавсиям биринчисига қаршидек туюлиши мумкин. Иноятнинг мўътадил
услуби масиҳийларнинг ҳукумат билан якдилликда яшашини англатмайди. Замбиянинг собиқ
президенти Кеннет Конда ёзганидек "миллат сарой ичида жойлашган масиҳийлик ҳукуматига
эмас, балки фақат овози эшитилиб турадиган масиҳийлик пайғамбарларига муштоқлик
сезади".
Ўз Асосчиси ҳукумат томонидан қатл қилинган масиҳийлик аввал бошдан давлат билан
қарама-қаршиликда бўлган. Исо Масиҳдан нафратланишгани каби шогирдларига ҳам дунё
шундай муносабатда бўлишини хоҳлаган. Лекин, ҳукумат тепасида бўлганлар унга қарши
суиқасд уюштирдилар. Ибодатхона бутун Рим Империяси бўйлаб тарқалганида, унинг
издошлари шаҳарликлар айтадиган "Кесарь (давлат) - худо" шиорини "Масиҳ - Худо" тарзида
ўзгартириш шиорини олдинга сурдилар. Бўйсунмас қоя беқиёс куч билан тўқнашди.
Биринчи масиҳийлар ҳукумат олдида бажаришлари лозим булган мажбуриятлари юзасидан
қоида тузиб олганлар. Улар бир қанча касбларни таъқиқлашган: маъжусийлар худосини
уйнайдиган актёрликни: умумий мактабларда дунёвий афсоналардан таълим берадиган
мураббийлик: кўнгилхушлик учун одамларни ўлдирадиган гладиаторлик: одам ўлдирадиган
аскарлик, полициячилик ва ҳакамлик. Кейинчалик ўзини азоблайдиганлардан бири бўлган
Иустин Рим ҳудудида тобеликни яратган: "Биз фақат Худога сажда қиламиз, бироқ барча
масалаларда сенга мамнуният билан хизмат қиламиз. Сенинг подшоҳлигингни ва одамлар
устидан ҳукмронлигингни тан оламиз. Ва шоҳлик давлатини ақл ва адолат билан
бошқаришингни Худодан сўраб ибодат қиламиз".
Вақтнинг ўзи кўрсатганидек, баъзи ҳукмдорлар оқил ва одил эканликларини намоён
этдилар, бошқалари эса-йўқ. Вазият қаршиликкача етиб борганида жасур масиҳийлар янада
устунрок қудратга таяниб давлатга қарши чиқдилар. Томас Бекет инглиз қиролига шундай
деган эди: "Биз ҳеч қандай таҳдидлардан қўрқмаймиз. Зеро, биз бўйсунадиган Суд император
ва қиролларга ҳам буйруқ беришга ўрганган".
Муқаддас Ёзувни бошқа маданиятларга элтадиган ҳаворийлар ўзларини давлатга қарши
қилиб қўядиган бир қанча одатлардан воз кечиш истагини туйганлар. Хиндистонда улар каста
тизими, балоғатга етмаганлар билан никоҳ, қурбонлик тариқасида келинларнинг ўзини
ёқишига қарши чиқдилар. Жанубий Америкада одамларнинг қурбонлик қилинишига чек
қўйишди. Африкада полигам (кўп хотинлилик) никоҳ ва қулликка қаршилик кўрсатишди.
Масиҳийлар ўзларининг эътиқодлари шунчаки шахсга меҳр кўрсатиш эмас, балки бутун
жамиятга таъсир этиш кераклигини тушуниб етдилар.
Масиҳийларнинг назарий ишончи боис қулликка қарши курашда пионерларга айланиши
тасодиф эмас. Дэвид Юм каби файласуфлар қора танлиларни паст жонзотлар дея ҳисоблаган, ишбилармон доира етакчилари уларга арзон ишчи кучи сифатида қараганлар. Айрим довюрак
масиҳийлар эса қулларнинг қора меҳнати орасидан уларнинг ажралмас бойлиги - Худо
яратган инсонни кўра олдилар. Айнан ана шундай масиҳийлар уларни озодлик йўлига
бошлади.
Вақти-вақти билан йўл қўйилган хато-камчиликларига қарамай, қисман ва ками-кустда
бўлса ҳам, жамоат тарихда Исонинг иноятини тарқатиш ҳақидаги таълимотини ёйиб келди.
Айнан масиҳийлик (ва фақат масиҳийлик) қулликка нуқта қўйди. Ва айнан масиҳийлик
биринчи шифохоналар ва беморлар учун қабул масканларига асос солди. Худди шу куч касаба
уюшмалари ҳаракатлари пайдо бўлишига, хотин-қизларнинг сайлов ҳуқуқига, спиртли
ичимликлар сотилишини таъқиқлашга ва кампанияларда инсон ҳуқуқи учун курашга ҳамда
фуқаролик ҳуқуқига сабабчи бўлди.
Американи назарда тутадиган бўлсак, Роберт Белла айтганидек "Қўшма Штатлар тарихида
бирор бир буюк ғоя йўқки, унда диний муассасалар ўз фикрини намойишкорона ва баланд
овозда айтмаган бўлса". Сўнгги юз йилда фуқаро ҳуқуқи учун кураш ҳаракатининг
етакчилари (Мартин Лютер Кинг Кичкина, Ральф Эйбернафи, Жесси Жексон, Эндрю Янг) клерикаллар бўлишганди ва уларнинг фаол ҳаракатлари буни амалда кўрсатди. Оқлар ва
қоралар жамоати мазкур ҳаракатни қўллаб-қувватлаш учун биноларни, алоқа воситаларини, ғояларни, кўнгиллиларни ва назарий базани тақдим этдилар.
Кейинчалик Мартин Лютер Кинг кичкина ҳаракат доирасини кенгайтирди ҳамда унга
қашшоқлар учун ғамхўрлик ва Вьетнам урушига қарши мухолифатни амалга киритди. Фақат
сиёсий фаоллик консерваторлар фойдасига ўзгарганида, масиҳийларнинг сиёсатга
аралашаётганлиги безовталик уйғота бошлади. Стивен Картер "Гумон маданияти" китобида
келтирганидек, бу безовталик шундан далолат берадики, ҳокимият тепасида турганларни янги
фаолларнинг пайдо бўлганлиги хурсанд қилмайди.
Стивен Картер сиёсий фаолларга яхши маслаҳат берди. "Бағрикенглик" ҳаракати натижали
бўлиши учун масиҳийлар ўзлари олдинга сураётган ёки қарши чиқаётган ғоялар учун
сайловлар чоғида доноликни намунасини кўрсатишлари керак. Тарих, масиҳийлар ҳамиша
четга чиқиб кетиш анъанасига эга эканлигини билади. Ҳа, биз қуллар савдосига барҳам
бердик ва фуқаро ҳуқуқини тикладик. Бироқ протестантлар католикларга, бошқа юртдан
келганларга, франкмасонларга қарши ножоиз тадбирларда ҳам иштирок этдик. Умуман
айтганда, масиҳийларнинг жамиятдаги фаол ҳаракатидан шубҳаланишнинг илдизи мана
шундай шавқатсиз тадбирларга бориб тақалади.
Бугунги кунда вазият қай тарафга ўзгармоқда? Ўзимизга жанг майдонини танлашда
доноликни
намоён
этаяпмизми?
Албатта,
абортни
эркинлаштириш,
камчилик
шаҳватпарастларнинг муаммолари, ҳаёт ва ажалга боғлик масалаларга етарли даражада
эътибор қаратиб келаяпмиз. Мен сиёсат билан шуғулланган Хушхабар масиҳийларининг
битган адабиётларини қўлимга олсам, қурол кўтариб юриш ҳуқуқи, таълим Вазирлигига
хуруж, NAFTA(Эркин савдо бўйича шимолий америка келишуви)нинг савдо шартномаларига
оид мақолалар, Панама каналидан фойдаланиш ва конгрессменларни курсига ўтириш
муддатини чеклашлар ҳақида ўқийман. Бир неча йиллар муқаддам "Хушхабар
масиҳийларининг
миллий
уюшмаси"
(Hational Association
of
Evangelicals)нинг
президентининг маърузасини тинглагандим. Унда ҳар бир ўнта асосий пунктлардан бирида
уқтириб ўтиларди: "Солиқлардан озод бўлиш фойдалидир". Консерватив диний гуруҳларнинг
кун тартибида саволлар сўзма-сўз қайтарилаверади. Консерватив сиёсий партиялар эса ўз
йўналишларига аниқлик киритиб беришолмайди. Худди бошқалардек, масиҳийлар ҳам ҳар
қандай масалалар бўйича ўз далилларини келтиришлари мумкин. Бироқ айни ўша
"масиҳийлик майдон"ини намоён этаётганимизда ахлоқий манбааларимизни бой бериб
қўямиз.
Олтмишинчи йиллар ўртасида гўёки даврнинг буюк салб юришидек фуқаролар ҳуқуқи учун
кураш ҳаракати бошланди. Аксарият Хушхабар масиҳийлари чеккага чиқиб туришди.
Жанубдаги кўплаб ибодатхоналар қўзғалонга қўрқув билан қарши туришди. Мен ҳам ўша
ибодатхоналардан бирига қатнардим. Аста-секин Билли Грейм ва Орэлл Робертс каби воизлар
пайдо бўлди. Фақат бугунги кундагина "Шимолий американинг эллигинчилар биродарлиги"
ва "Жанублик баптистлар" каби Хушхабар жамиятлари қора танлилар жамоаси билан
қўшилишга тайёр. Ҳозирда "Ваъдасида турувчилар"*дек ўз-ўзидан кўтарилган ҳаракатлар
ирқчилик билан келишувни биринчи ўринга қўяди.
Ральф Рид бизни уялтирадиган ушбу нарсада иқрор бўлди: “Муқаддас Ёзув
масиҳийларининг учқун сачрагандек сиёсат билан озгина қизиқиб қолишлари абортдан
ташвишланиш, Жанубий Африкада инсон ҳуқуқларининг топталиши ёки бошқа ғоявий
муаммоларга боғлиқ эмас. Ваҳоланки, Картер маъмурияти ички солиқ хизматидан хусусий
мактабларда ирқий бўлиниш сақлаб қолинмаганлиги ҳақида талаб қилганида фаолликнинг
янги тўлқини юзага чиқди. Ибодатхона ва давлат чегараси бузилганидан сўнг Муқаддас Ёзув
масиҳийлари кўчага чиқдилар.
Масиҳийлар кўпинча сиёсат майдонида ўзларини "худди каптарлардек ақлли" ва "илондек
оддий" кўрсатишган. - Бу Исо ўргатганининг қарама-қаршисидир. Агар биз жамиятдан
умумий ишимизга жиддий равишда ёндашувини кутсак, у ҳолда сайловлар чоғида кўпроқ
донолик кўрсатишимизга тўғри келади.
Ибодатхона ва давлат ўртасидаги муносабатга оид учинчи таклифим - бу мен
Г.К.Честертондан ўзлаштирган қоидадир. Ибодатхона ва давлат ўртасидаги яхши муносабат
ҳукуматнинг фойдасига ишлайди, ибодатхонага эса зарар келтиради.
Мен дунё назарида ибодатхонанинг "ахлоқ ҳимоячилари"га айланиб қолаётгани ҳақида
огоҳлантирган эдим. Аслида давлат ахлоқ ҳимоячиларига муҳтож ва ибодатхона рози бўлса, уларга йўл очиб беради. Президент Эйзенхауэр 1954 йилда халққа қилган мурожаатида
шундай деганди: "Бизнинг ҳукуматимиз қайси бўлишидан қатъий назар, чуқур эътиқодга эга
бўлмагунича ҳеч қандай мазмун касб этолмайди". Аввал мен Эйзенхауэрнинг фикрларига
кулиб қўя қолгандим. Аммо дам олиш кунларидан бирида шундай вазиятга тушдимки, унинг
сўзлари ортида оддийгина ҳақиқат яширингандек туюлди.
Мен ўнта масиҳий, ўнта яҳудий ва ўнта мусулмон билан Янги Орлеанда, зайтун пишиғида
бир форумда иштирок этиб қолдим. Биз сершовқин шаҳардан узоқда жойлашган католик
бошпанасида тўхтадик. Айримларимиз бир оқшом француз кварталидаги карнаваллар қандай
ўтишини томоша қилиш учун бордик. Бу қўрқувга соладиган кўриниш эди.
Кучалар минглаб одамлар билан лиқ тўла эди. Бизнинг улар орасидан қутулиб
чиқишимизнинг ўзи амримаҳол бўлиб қолди. Ёшгина аёллар балконларда қичқиришарди:
"Тақинчоқ берсанг кўкрагимни очаман!" Қарангки, бемаза пластмасса мунчоқлар учун улар
футболкаларини кўтариб ечишарди. Чиройлироқ маржонлар учун бошдан-оёқ яланғоч
бўлишарди. Мен маст эркакнинг ўсмир қизчани одамлар орасидан тортиб чиқариб унга
қичқираётганига гувоҳ бўлдим: "Қани, ўзингни жижжаларингни кўрсат-чи". Қизалоқ рад
этганида улар футболкасини йиртишди, қаршилик билдираётган овозларга эътибор бермай
елкаларида кўтариб қўлларида айлантиришди. Мастликлари, қўполлиги ва ҳатто зўравонлиги
билан ана шу томошада агар одамнинг ҳис-туйғулари назоратдан чиқиб кетишига ижозат
берилса нималар бўлишини кўрсатишди.
Бошпанамизга қайтганимиздан сўнг тонг чоғида кечаги кўрганларимизни ўзаро муҳокама
қилдик. Асл фенимист бўлган аёллар бундан қаттиқ ларзага тушишган эди. Биз ҳар
биримизнинг динимизда жамиятга олиб кириш мумкин бўлган нималардир борлигини
тушундик. Бу мусулмонлик бўладими, масиҳийликми ёки яҳудийлар диними, ўзида
нимагадир эга. Биз ҳаммамиз бундай чўчқачилик оддийгина ноўрин ҳаракат эмас, балки
ҳақиқий ёвузлик эканини жамиятга тушунтиришга ҳаракат қилаяпмиз. Эътиқод ёвузликни
нима эканини аниқлайди ва унга қарши туриш услуби сифатида одамларга ахлоқий куч
беради. "Давлатнинг виждони" сифатида биз дунёга адолат ва ҳақиқат тўғрисидаги хабарни
тарқатамиз.
Фуқаролик нуқтаи назаридан қарасак, Эйзенхауэр ҳақ. Жамият қандай бўлишидан қатъий
назар, унга бирон-бир дин керак. "Ислом миллати ташкилоти" маҳаллаларда тартиб
ўрнатмоқда: Мормонлар ибодатхонаси Юта штатида жиноятчилик даражасини сиқувга
олаяпти, натижада штатда оилалар қуриш учун ажойиб имкониятлар яратилмоқда. Қўшма
Штатларнинг асосчилари демократия мажбурий ўрнатилган тартибга кам боғлиқлигини ва
озод фуқароларнинг яхши фазилатларига, айниқса диний асосга кўпроқ боғлиқлигини
тушундилар.
Бир неча йиллар муқаддам файласуф Глен Тайндер "Атлантик мансли" журналига мақола
битди, у кенг доираларда катта шов-шув қўзғатди. Мақоланинг сарлавҳаси: "Худосиз ҳам
эзгулик бўлиши мумкинми?", деб аталади. Аниқ далил ва кузатувлардан сўнг бир сўз билан
ифодаланадиган шундай хулосага келди - йўқ, Худосиз эзгуликнинг бўлиши мумкин эмас.
Одамлар ҳузур-ҳаловатда яшашга ва ўзини севишга қараб яқинлашаётгани турган гап.
Шундай кўриниш кучда экан, севги кечалари (Тайндер мисол келтирганидек) одамларни
ўзидан бошқа ҳақида ғамхўрлик қилишга ундай олмайди. Бу мақола, ҳазил тариқасида, темир
парда қўлаганидан кейин бир ойдан сўнг чиқди. Бироқ ҳатто шу ҳам жамиятда Худосиз
адолат ўрнатмокчи бўлганларнинг ғоясини кучсизлантирмади.
Аслида биз Чечертон масалининг охирги қисмини унутмаслигимиз керак. Демак, ибодатхона ва ҳукумат ўртасидаги яхши муносабат давлатнинг фойдасига хизмат қилиши
мумкин, аммо ибодатхонанинг зарарига йўналади. Зеро, иноятсизликнинг қонунига кўра
мавжуд бўлган давлат аста-секин ибодатхонанинг иноят ҳақидаги ғоясини қуруқ гапга
айлантириб қўяверади.
Ҳукмбардорликка интиладиган давлат ибодатхонани назорат қилиш фойдалироқ эканини
тушуниб етади. Ана шундай фожиали саҳна нацистлар Германиясида юз берди. Бахтга қарши, ўшанда Хушхабар масиҳийлари Гитлернинг ҳукуматда ва жамиятда ахлоқни тиклаш ҳақидаги
ваъдаларига лаққа тушишди. Дастлаб протестант етакчилари коммунизмнинг ягона муқобили
бўлган нацизм ҳокимият тепасига келгани учун Худога шукроналик билдирдилар. Карл
Бартнинг сўзларидан иқтибос келтирайлик: "Ибодатхона деярли бир овоздан Гитлернинг
режимини қутлади. Ҳақиқатдан ҳам бу режимга катта умид ва ишонч бағишладилар". Улар
ибодатхонанинг давлат ҳокимияти қудрати қаршисида яна таслим бўлганини жуда кеч
тушунишди.
Ибодатхона давлат ҳокимиятининг истеъмолчи сифатидаги муносабатига қарши туришда
кучга эга. Жамоат давлат билан қанчалик яқинлашса унинг миссияси шунчалик
пастлайверади. Эътиқод ҳукуматлашиб бораверса, Хушхабарнинг ўзи ҳам ўзгариб
бораверади.
Бизга Аласдер МакИнтайр эслатиб ўтганидек, Аристотел кўтарган ахлоқда ёмон одамга
муҳаббат кўрсатган яхши киши учун жой йўқ эди. Бошқача қилиб айтганда, Муқаддас
Ёзувдаги иноятга ўрин қолмаган эди.
Хулоса қилиб айтганда, давлат ҳамиша Исонинг қатъий аҳдларини оддийлаштиради ва унга
мажбурий равишда ахлоқнинг формасини кийдиради – бу Хушхабар айтаётган иноятининг
тескарисидир. Жак Эллю янада теранроқ тушунтиради, Янги Аҳд "иудео-масиҳийлик
ахлоқи"дек нарсаларни ўргатмайди. У ҳақиқий имонга юзланишни талаб қилади ва сўнгра
шундай дейди: "Осмондаги Отангиз мукаммал бўлганидек, сизлар ҳам мукаммал бўлинглар".
Сиз Тоғдаги воизликни ўқинг ва бирор ҳукуматнинг мана шундай қонунлар тўпламини қабул
қилишини тасаввур қилиб кўринг.
Давлат ҳукумати якшанба кунлари магазин ва театрларнинг ишлашини таъқиқлаб қўйиши
мумкин, аммо у умумий хизматни ўтказолмайди. У ку-клукс-кланчилар қотилларини ҳибсга
олиши ва жазолаши мумкин, бироқ уларни нафратдан қутқара олмайди ва янада муҳими, уларни севишга ўргата олмайди. У оилаларнинг ажралишини мураккаблаштирадиган
қонунларни чиқариши мумкин, аммо эр-хотиннинг бир-бирини севишига мажбурлай
олмайди. У камбағалларни моддий қўллаши мумкин, лекин бойларни уларга хайриҳоҳлик
кўрсатиши ва уларга нисбатан адолатли бўлишга ундай олмайди. У зинони таъқиқлаши
мумкин, бироқ ҳирсни, ўғирликни, очкўзликни, фирибгарликни, мағрурликни бартараф
қилишга ожиз. У одамни яхши фазилатларга ўргатиши мумкин, аммо ҳеч қачон муқаддас
қила олмайди.
1*ALCU - камчилик шаҳватпарастлар ва аёлларнинг аборт қилдириш ҳуқуқи учун
курашаётган либерал ташкилот.
2*"Америкача турмуш тарзи одамлари" - анъанавий меросни (шунингдек, масиҳийликни ҳам) бирлаштиришни тарғиб қиладиган бирлашма.
3* Масиҳийлик ташкилоти бўлиб, эркакларни оиланинг, ибодатхонанинг ва жамиятнинг
барқарорлигини сақлаш учун зиммаларига масъулият олишига чорлайди.
19 - боб
"Яшил ўтлар ороли"
Имондан воз кечиш
ҳатти-ҳаракатларимизни
майдалаштириб қўяди.
Яшил ўтлар ороли
Муқаддас Елена тоғида вулқон отилганида юқори даражадаги иссиқлик туфайли ер эриб
кетди ва чор-атрофда қалин кул билан қопланган яланғоч тошлар қолди. Ўрмон
муҳофазаси хизмати мутахассислари энди бу ерда қачон ўт-ўланлар ўсиб чиқиши билан
қизиқиб қолдилар. Кейинроқ парк ходимларидан бири томирлари билан бўм-бўш
тошларга уланган гуллар тўпламига, қирққулоқлар ва ўтларга, ҳурпайган майсазорга дуч
келди. Бир неча лаҳза ичида у ғайриоддий ҳолатни пайқади. Бу ўтлар усган жой шаклига
кўра буғўни эслатарди. Ўсимликлар ўша жойда кул билан қопланган буғўлар кумилган
жойдаги, органик моддалардан озиқланар эди. Шу вақтдан бошлаб олимлар йўқолган
ёввойи ҳайвонларни ўрганишда қўшимча воситадек ҳурпайган майсазорларни
қидиришга тушдилар.
Жамият инқирозга учрай бошлагани сари унинг ўтмиш ҳаётидан белгилар намоён булишда
давом этади. Мен Роберт Беллнинг сўзи билан айтганда "қалбларнинг ёрилиши"га, одамларнинг ўтмишдаги ғоявий анъаналарга боғланиб қолишига тушунмайман. Муқаддас
Елена тоғининг осмонўпар яланғоч қояларидаги ҳайвонларнинг ҳар тарафга отилган
жасадлари ҳосилсиз қолиб кетиши мумкин бўлган майсаларга ҳаёт берганидек.
Англия виктория эпохасида гўёки яшил ўтлар ороли қайта ҳётга қайтгани каби, бир гуруҳ
масиҳийлар ўзларининг жамиятига иноят олиб келди. Бу мудҳиш даврлар бўлиб, унинг ўзига
хос белгилари, колониялардаги қуллик, фабрикаларда болалар меҳнатидан фойдаланиш ва
шаҳарлардаги қашшоқлик эди. Одатдагидек, ўзгариш тепадан эмас, балки қуйидан юз берди.
Ўн тўққизинчи аср мобайнида деярли беш юзта британ хайрия ташкилотлари тузилди. Кам
деганда, уларнинг тўртдан уч қисми Хушхабар масиҳийларига дахлдор эди. Клэфэмск
университетининг чин эътиқодли масиҳийларнинг кичкина гуруҳи, уларнинг орасига Чарльз
Симеон ва Уильям Уилберфорс каби кишилар кирган жамият, Парламентга ўз аъзоларидан
беш кишини киритишди. Ўша пайтда Уилберфорс қулликни бартараф қилиш учун ўз ҳаётини
бағишлаган. Бошқа аъзолар ҳибсхонага узоқ муддатга қамалганлар билан шуғулланиб, натижада ўн тўрт минг маҳбусни озодликка чиқардилар. Қолганлар ўз куч-ғайратларини
таълимни ривожлантириш, қашшоқларни уй-жой билан таъминлаш ва кўмакка муҳтож
кишиларга ёрдам учун йўналтирдилар. Шунингдек, болалар меҳнатидан фойдаланиш, омманинг ахлоқсизлиги ва ичкиликбозликка қарши курашдилар. Рақиблари уларни
масхараомуз тарзда "муқаддасвойлар" дея аташарди. Бу лақабни гуруҳ аъзолари фахр билан
кўтариб юрардилар.
Айнан ўша йилларда Уильям Бут Лондоннинг Ист-Энда харобаларида дайдиб юрарди, хотини эса Муқаддас Ёзувдан таълим берарди. У кварталлдаги ҳар бешта уйдан бирида
майхона жойлашганини пайқаб қолди. У ерда эркаклар кун бўйи бекор ўтиришиб
оилаларининг таъминоти учун зарур бўлган пулни совуришарди. Кўплаб майхоналарда
дарчалар устун ёнида шундай жойлашган эдики, ёш болалар ҳам шу орқали чиқиб ўзларига
"жин" ичкилигини буюртиришарди. Мазкур аҳволдан даҳшатга тушган Уильям Бут 1865
йилда ҳеч ким қайғурмаётган "жамият қолдиқлари"га хизмат кўрсатиш учун "Масиҳийлик
миссияси"ни тузди. Ва ана шу хизмат бора-бора "Нажот армияси"га айланди. (Ҳозирда ана
шундай номланган ташкилотни тасаввур қилиб кўринг!) Ҳудуддаги диний жамоалар
анъанавий тарзда Бут жалб этаётган одамларга норозилигини билдиришганида, у "иноятнинг
ҳолати" ни ҳимоя қилиш учун ўзининг алоҳида ибодатхонасига асос солди.
Аксарият кишилар "Нажот армияси" маҳаллий ибодатхона ва хайрия ташкилоти эканлигини
билишмайди. Дарвоқе, аслида ҳеч қайси хайрия ташкилоти катта миқдордаги моддий
ёрдамни ололмайди. Ҳолбуки, "Нажот армияси"нинг ишлари эса сезиларли натижалар
бермоқда. Унинг аъзолари оч одамларни овқатлантирадилар, уйсизлар учун бошпана топиб
беришади, гиёҳвандлар ва ичкиликбозлар ҳақида ғамхўрлик қилишади ва турли хил
бахтсизликлар юз берган жойга биринчи бўлиб етиб келадилар. Мазкур ҳаракат шунчалик
ўсиб бордики, ҳозирда унинг аскарларининг сони миллионтага етган. Бу юзлаб
мамлакатларда ҳаракат қилаётган доимий йирик армиялардан биридир. Уильям Бут қўйган
биринчи тош эндиликда кўплаб давлатлардаги жамият пойдеворини қуриш тузилишида
ётибди.
Уильям Бут ва Клэфэмс университети қўллаган ислоҳот бора-бора жамиятнинг сиёсатига
айланди. Ва худди виктория даври одамига тегишли сифатлар: ҳалоллик, меҳнатсеварлик, оқиллик ва мурувватпешалик - Англиянинг бошқа миллатларга ўтказаётган зўравонлигидан
ўзини ҳимоя қилиб, жамиятга тарқалди.
Европа ва Қўшма Штатлари масиҳийлик эътиқоди асосида йиғилиб, иноят оқимига
қўйилаётган ахлоқ линиясини давам эттирмоқда. Ижтимоий таҳлиллар, кўпчилик
америкаликлар келажак қаршисида қўрқув ҳиссини сезишаётганини кўрсатаяпти (Гэллап
таҳлили, саксон уч фоиз америкалик миллатининг ахлоқий бузилиш холатида турганига
ишончи комиллиги, шундан далолат беради). Пулицер мукофотининг икки карра совриндори, тарихшунос Барбара Тапмен диний турткилардан ваҳимага тушмасада, жамиятнинг аҳлоқий
инқирозидан ташвишланади. Аёлнинг Билл Мойерсга айтишича, ахлоқий туйғулар
йўқолаётгани, одамлар ҳақиқат ва ёлғон ўртасидаги фарқни англолмай қолаётгани ва
одамларни энди бу нарса умуман қизиқтирмай қўйганидан безовта. Биз бундай ҳолатни доимо
кузатамиз. Тонгги газеталарни очиб қарасак, бир қанча амалдорлар ўғирлик ва коррупцияда
айблангани ҳақида ўқиймиз, албатта. Одамлар ўз ҳамкасбларига иш жойида ўқ узишмоқда
ёки бошқаларни кўчада ўлдириб кетишмоқда. Ўзимдан-ўзим сўрайман: миллат қачонлардир
жисмоний тарзда ёки босқинчилар хуружи туфайли эмас, балки ахлоқ ҳиссини йўқотгани
туфайли ғойиб бўлганмикин? Назаримда, ҳа, бу шундай.
Агар қачондир масиҳийликнинг ҳамжихатлиги йўқолса ва жамият диний эътиқодини бой
берса нима бўлади. Бу ҳақда узоқ бош қотиришимиз шарт эмас. Негаки, яшаётган асримиз бу
саволга тўлақонли жавобини айтиб қўйибди. Мисол тариқасида Россияни олиб қарайлик.
Коммунистик бошқарув Россиянинг келажагига худосизлик тутунини шунчалик пуркадики, бунақасини инсоният тарихи кўрган эмасди. Бу одамлар ибодатхона, мачит ва синагогаларни
вайрон этишди. Болаларга диний таълим беришни таъқиқладилар, семинария ва
монастрларни ёпишди. Роҳибларни ҳибсхонага ташладилар ва ҳаётидан маҳрум этдилар.
Бунинг ҳаммаси қандай оқибатларга олиб келганини биламиз. Россия ўн миллионлаб
одамларини йўқотди, лекин ижтимоий ҳамда ғоявий ботқоққа ботганидан сўнггина уйқудан
уйғонди. Одатдагидек, зиёли одамлар биринчи бўлиб гапиришди: "Деярли ярим аср аввал
болалигимда эшитгандим. Кекса ёшдагилар Россияни вайрон этган улкан ўзгаришларга
шундай баҳо беришарди: "Одамлар Худони унутишди. Мана нима учун шуларнинг бари
содир бўлди". Шундан буён инқилобимизни ўрганиш учун эллик йил умримни сарфладим. Бу
вақт оралиғида юзлаб китоблар ўқидим, юзлаб одамларнинг гувоҳликларини тўпладим ва
ўзим саккиз томлик хотираларимни ёздим, тўнтариш қолдирган жароҳатларни даволашга
ҳаракат қилдим. Бироқ ҳозир қариийб олтмиш миллион одамларимизнинг ҳаётини олиб
кетган бузғунчи инқилобнинг асосий сабабларини жамлаб беришимни сўраганларида ўша
кексаларимиз айтганидан кўра аниқроқ изоҳлай олмасдим: "Одамлар Худони унутишди. Мана
нима учун шуларнинг бари содир бўлди".
Солженицин бу сўзларини 1983 йилда айтганди. Ўша пайтларда Совет Иттифоқи ҳали
мустаҳкам ҳокимият бўлиб, эркин тафаккур эгаларини ҳамма ёқда таъқиб қилишган.
Ваҳоланки, орадан ўн йил ўтар-ўтмас Россия етакчилари эҳтиром билан Солженициннинг
сўзларидан айрим жумлаларни келтиришарди. Мен Россияга 1991 йилги ташрифим чоғида
шахсан бу ҳақда эшитганман.
Мен Россияда иноятга муҳтож одамларни кўрдим. Иқтисодиёт (умуман олганда бутун
жамият) эркин йиқилиш ҳолатида эди ва ҳамма бир-бирини айбларди. Ислоҳот киритаётган
одамлар коммунистларни айблашса, қайсар коммунистлар америкаликларни гуноҳкорга
чиқаришарди. Хорижликлар мафия ва мехнат ахлоқини бузаётган русча ялқовликдан шикоят
қилардилар. Ўзаро айбловлар ҳеч тўхтамасди. Мен Россиянинг оддий фуқаролари ўзларини
худди қўрққан болалардай тутганларини кўрганман. Уларнинг бошлари қуйи солинган, қиёфалари бўзрайган, кўзларини олиб қочишар эди. Хўш, ким уларнинг ишончини қозониши
мумкин? Худди қўрқиб қолган болакайга тартиб сақлаш ва муҳаббатга ишониш қийин
бўлганидек, бу одамларнинг ҳам борлиқни бошқариб турадиган ва уларни бениҳоят севадиган
Худога ишонишлари мушкул эди. Уларнинг иноятга ишонишлари эса амри маҳол эди. Бироқ
иноятсиз Россиядаги иноятсизлик йўналиши қандай якунланиши мумкин?
Мен ушанда Россияни, унинг олдида турган муқаррар ўзгаришларидан ташвишланган
ҳолда тарк этдим. Ва барибир хирароқ бўлсада умид туйғуси билан қайтдим. Яъни, қотиллик
содир қилинган жойда бум-бўшликни юмшатиб турган ўсимликлар оролидек, Россиядаги
ахлоқнинг чўлга айланган ландшафтида ҳаёт белгисини кўрдим.
Мен эндиликда имон эркинлигидан ҳузурланаётган оддий одамларни кўраман. Уларнинг
кўпчилиги эътиқод ҳақида бувиларидан, кекса авлод вакилларидан эшитишган. Ҳукумат
ибодатхонани таъқиб қила бошлаган ўша пайтларда, улар халқнинг мана шу қисмини
эътибордан четда қолдиришди. "Майли, кекса хотинлар ибодатхонани полини супура
қолишсин, шамларни сотсинлар ва ўлгунларича анъаналарига ёпишиб қолаверишсин", - деган
қарорга келишди. Қарангки, кекса аёлларнинг қўллари зуғумнинг чангалини бука олди.
Бугунги кунда ибодатхонага бораётган кўплаб ёшлар, улар Худо тўғрисида, илк бора
бувилари уйқу олдидан айтадиган қўшиқ ва ҳикоялар орқали эшитганини айтишади.
Мен москвалик журналистлар йиғлаган бир учрашувни асло унутолмайман. Ўшанда
"Маҳбусларнинг ҳалқаро биродарлиги"дан келган Рон Никкель уша пайтда Россиядаги
маҳбуслар колонияси бўйлаб тарқалган яширин ибодатхоналар ҳақида сўзлаб берганди.
Етмишинчи йилларда Худонинг номини хотиржам айта олишингиз мумкин бўлган ягона жой, ҳақиқат учун танҳо бошпана фақат қамоқхона эди. Солженицин каби одамлар ибодатхонада
эмас, балки қамокхонада Худони тапдилар.
Шунингдек, Рон Никкель ички ишлар Вазирлигини бошқарган генералнинг суҳбатини
сўзлаб берди. Генерал кекса диндорлардан эшитгани боис Муқаддас Ёзувга музей
экспонатини томоша қилгандек таажжубланиб қараркан. Муқаддас китоб аждодларининг
ишонч-эътиқод манбаи сифатида уни ҳайрон қолдирмабди. Аммо сўнгги воқеалар туфайли
фикри батамом ўзгарибди. 1991 йилнинг охирида Борис Ельцин коммунистик партиянинг
барча миллий, ҳудудий ва маҳаллий бўғинларини ёпиш ҳақида буйруқ чиқарди. Унинг
вазирлиги мазкур жараённи назорат қилиб турди. "Ҳатто, бирор-бир партия амалдори, -
деганди генерал, - партиянинг таъқиқланишига алоқадор бирорта одам эътироз билдирмади".
Унинг ўзи Худога эътиқодни йўқотиш ва ибодатхоналарни бузишга дахлдор етмиш йиллик
тазйиқнинг ичида турганди: "Масиҳийлик барча ғояларни бошидан кечирди. Ибодатхона
эндиликда шундай қайта туғилишни бошдан кечираётганини илгари асло кўрмаганман".
1983 йилда "Масиҳийлик миссиясининг ёшлари" ташкилотидан бир гуруҳ довюраклар
Қизил майдонда Пасха якшанбасини эрталабдан "Исо тирилди" дея русча ёзилган плакатлар
кўтариб бошлашди. Бир қанча кекса россияликлар тиз чўкиб йиғлаб юбордилар. Мадҳия
куйлаётган тартиббузарларни аскарлар тезда ўраб олишди, плакатларини олиб қўйиб
ўзларини ҳибсхонага элтиб ташладилар. Қонунга буйсунмаган фуқароларнинг мана шу
актидан ўн йил ўтмаёқ, Қизил Майдонда одамлар Пасха байрамини бир-бирларини анъанавий
қутлаган ҳолда нишонладилар: "Исо тирилди! – Ҳақиқатдан ҳам, тирилди!"
Москвадан Чикагога учиб келгунимча Россияда кўрганларим ҳақида мушоҳада қилиш учун
вақтим етарли эди. Мен ўзимни ўша ёқда мўъжизалар мамлакатига тушиб қолган Алисадек
ҳис қилдим. Ҳукумат маблағи камлигига қарамасдан коммунистик режим даврида вайрон
этилган ёки емирилган ибодатхоналарни таъмирлаш учун йирик миқдорда пул ажратди. Биз
Олий Мажлис ва КГБ идорасида ёнма-ён ибодат қилдик. Биз Россия ҳукумати биносида
Муқаддас Китоб сотилаётганига гувоҳ бўлдик. "Правда" газетасининг муҳаррирлари
газетанинг биринчи саҳифасига мақола ёзиб беришимизни сўрашди. Таълим доирасининг
ходимлари бизни "Ўнта амр" мавзусидаги семинарга таклиф этдилар.
Худо дин маносида эмас, балки том манода кўч-кўронини йиғиштириб, кучиб кетаётгандек
туюлди менга. Зеро, эндиликда Ғарбий Европа Худога жуда кам эътибор қаратаяпти. Қўшма
Штатлар Худони кейинги ўринга суриб қўймоқда. Ва келажакда Осмон Шоҳлиги Корея, Хитой, Африка, Россия каби мамлакатларга тааллуқли бўлиши эҳтимолдан холи эмас. Осмон
Шоҳлиги унинг подшоҳини улуғлаган мамлакатларда гуллаб яшнайди, наҳотки, бу нарса
ҳозирда ҳам Америка Қўшма Штатларига дахлдор бўлса?
Ўзим америкалик бўлганим боис, Худонинг "кўчиш"идан мен озор чекяпман. Шу билан бир
қаторда мен ўзимни Қўшма Штатларга змас, балки Осмон Шоҳлигига содиқ эканлигимни
яққолроқ тушунаман. Исонинг илк шогирдлари ўзларининг қадрдон Қуддуз шаҳарлари
қандай куйиб кул бўлганини кўргандилар. Ва ишонаманки, улар Римга, Испания ва
Эфиопияга жўнаётиб орқасига ўгирилганларида кўзлари жиққа ёшга тўлган. Августин
"Худонинг чақмоғи"ни масиҳийларнинг иккиёқлама фуқаролигини тушунтириш учун ёзган.
У Римнинг қулашини бошидан кечирган ва ўлим тўшагида ётиб, қандай қилиб Жанубий
Африкадаги ўз она юрти Иппонинг аланганинг тиллари қуршаб олаётганини кузатган.
Яқинда Худо йўлидаги хизматини Хитойда бошлаган бир кекса ҳаворий билан
суҳбатлашдим. У коммунистлар ҳукумат тепасига келганидан кейин ҳайдалган олти мингта
ҳаворийлардан бири эди. Худди Россияда бўлганидек, коммунистлар ўзида ҳаворийлик
ҳаракатининг бажараётган ибодатхоналарни йўқ қилиш учун барча чораларни қўллашган.
Ҳукумат уй жамоатларини таъқиқлади, болаларга диний тарбия беришни ноқонуний деб
эълон қилди, Муқаддас Ёзув муаллимларини ва чўпонларни қамоқхонага ташлади.
Айни вақтда миссонерларга ҳеч қандай иш қолмади ва улар ўзларини қўйишга жой
тополмасдилар. Хитой жамоати уларсиз қандай ҳаёт кечиради энди? Ахир уларсиз, Муқаддас
Ёзув коллежлари ва семинариялар фаолият кўрсатиши мумкинми? Адабиётлар яратилиб
семинарлар ўтказиладими? Муқаддас Ёзувдан нусха кўчиришнинг иложи топилармикан?
Ахир ибодатхона уларсиз қандай яшаши мумкин? Қариийб қирқ йил мобайнида ҳаворийлар
Хитойда нималар юз бераётганлиги ҳақида узоқдан эшитиб турдилар. Баъзи хабарлар
кўнгилли бўлса, бошқалари эсанкиратадиган бўлар эди. Бироқ саксонинчи йилларда мамлакат
ўз чегараларини очмагунича ҳеч ким тўла ишонч билан нималар юз бераётганини айтолмас
эди.
Мен ҳозирда таниқли мутахассис бўлган ўша кекса ҳаворийдан Хитойда қирқ йил аввал
нималар юз берганини сўрадим. "Мен мамлакатни тарк этганимда, яширин ҳисоб-китобга
кўра 750000 га яқин масиҳийлар бор эди. Энди-чи дерсиз? Сиз турли маълумотларни
эшитишингиз мумкин, бироқ менинг ҳисобимга кўра имонли кишиларнинг сони 35
миллионни ташкил этади". Кўриниб турибдики, жамоат ва Муқаддас Руҳ ташқи
аралашувларсиз ҳам ажойиб натижаларга эришмоқда. Хитой жамоати ҳозирда Муқаддас Ёзув
жамоатининг сонига кўра жаҳонда иккинчи ўринда туради: ундан фақатгина Қўшма Штатлар
ўзади, холос.
Хитойшунослардан
бирининг
баҳо
беришича,
бу
мамлакат
янги
қурилган
ибодатхоналарнинг сони жиҳатидан жамоат тарихидаги энг юқори ўринни эгаллайди.
Давлатнинг душманчилиги ғаройиб тарзда жамоатнинг фойдасига ўтиб кетди. Ҳокимият
тизимидан ҳайдалган хитойлик масиҳийлар сиёсат билан шуғулланмасдан ўзларини Худо
хизматига ва ҳаворийликка - жамоатнинг асосий вазифасига бағишладилар. Улар қонунларни
эмас, балки ҳаётни ўзгартириш учун мамлакат бўйлаб тарқалишди.
Россиядан қайтгач мрамор ва гранитлар билан қопланган Конгресс ва Олий суд биноси
ортидаги воқеалардан кўра Америка бўйлаб сочилган ибодатхона деворлари орқасида
нималар юз бераётганига кўпроқ эътибор қаратдим. Америка Қўшма Штатларининг
янгиланиши юқоридан содир бўлмайди. Агар янгиланиш ва уйғонишга ҳақиқатдан ҳам ўрин
бўлса, у ҳолда юксалиш оддий аҳолидан бошланади, пастдан юқорига қараб ўсиб боради.
Қўшма Штатларга қайтганимдан сўнг Россия ва бутун дунё иноятни бизнинг
масиҳийлардан ўрганиши мумкинлиги ҳақидаги хулосаларга жуда кам фоиз умид қилганимни
тан олишим керак. Рэндэлл Терри Миллий Жамоат Радиоси (National Public Radio)да шундай
деди, Ўрта Ғарбда тошқин юз бериб минглаб фермерлар уй-жой, ер, молларидан
ажралганининг сабаби аён экан, яъни, Америка унинг абортга қарши курашини қўллаб-қувватламагани учун Худонинг ғазабига йўлиқибди. Навбатдаги 1992 йил энг нотинч сайлов
йили бўлди. Унда диний партиялар илк маротаба ўз кучларини миллий муҳорабада синаб
кўрдилар. Масиҳийлар иноятдан кўра ҳокимиятга кўпроқ қизиқадиганлардек туюлди.
1992 йилги сайловлардан сўнг мен президент Линдон Жонсоннинг невараси ва сенатор Чак
Роб ва хотини Линданинг қизи Люсинда Робб билан бир баҳсда иштирок этдик. Шу пайтгача
унинг исми Оливер Нортга қарши аҳмоқона кампанияларда етакчилик қилиб келарди, унда
масиҳийлар аёлнинг жамиятдаги ҳар бир кўринишини шов-шув қилиб юборишарди. "Мен
ўзимизни масиҳийлар деб ҳисоблайман, - деганди менга Люсинда. - Биз Билл Грэм тез-тез
меҳмон бўлиб турадиган хонадонда улғайганмиз ва ҳамиша ибодатхона ишларида фаол
қатнашамиз. Биз ростданам Худога ишонамиз. Бироқ мана бу масиҳий намойишчилари бизга
гўё дўзахдан чиқиб келган иблислардек муомала қилдилар".
Катта либерал-демократик қарашларга ёндашадиган йиғинда, орасида бизлар ҳам иштирок
этган бир гуруҳ мутахассислар “маданият учун кураш” мавзуси билан чиқди. Уларнинг
орасида озчиликни ташкил қиладиган қаттиятли яҳудийлар ҳам бор эди. Люсинда Робб
ёнидаги мутахассислар орасида "Дисней Чайл" ва "Уорнер Бразерс" компанияларининг
президентлари жой эгаллаганди, шунингдек, Уэлсли коллежининг президенти ва Анита
Хиллнинг энг ишонган одами шу ерда эдилар. Маърузага тайёрланаётиб билимларимни
ойдинлаштириб олиш учун Муқаддас Китобни варақлаб чиқдим. Ва яна бир бора Исонинг
сиёсатдан узоқ бўлганига ишонч ҳосил қилдим. П.Т.Форсис сўзи билан айтганда, "Муқаддас
Ёзувдаги энг чуқур ва кенг куламдаги сўзлар, дунё ва унинг ижтимоий муаммоларига
тааллуқли эмас, балки абадиятга етакловчи кафолатдир". Бизнинг давримизда
президентликка сайловлар ўтказилаётган вақтларда, масиҳийлар у ёки бу номзоднинг
"Худоданми" эканлигини муҳокама қиладилар. Сиз Исо даврини тасаввур қилиб кўринг, мен
эса империя учун Тиберий, Октавиан ёки Юлий Цезарь "Худоданми" эканига доир фикрларни
ақлимга сиғдира олмайман.
Маъруза ўқишга навбатим келганида, мен эрамизнинг биринчи асрида яшаган, маданият
учун курашда иштирок этган фаластинлик яҳудийнинг издоши эканимни айтдим. У
консерватив диний тузилмага ва мажусий империяга қарши чиққан. Одатда бир-бири билан
ёвлашадиган бу иккала куч унга қарши курашда бирлашган эди. Хўш, унинг қаршилиги
қандай кечган? У душманлари билан курашмади, балки улар учун ҳаётини бахш этиб ўз
муҳаббатининг тасдиғи сифатида борлиғини тортиқ қилди. У ўлими олдидан шундай
сўзларни айтган: "Ота! Кечир уларни, ахир нима қилаётганларини ўзлари билишмайди".
Кўрсатувдан сўнг олдимга машҳур бир телеюлдуз келди "Сўзларингиз қалбимни ларзага
солди, - дея иқрор бўлди у. - Мен аввал - бошдан масиҳийларни унчалик хушламайман ва
сизни ҳам улардан бири дея ўйлагандим. Сиз менинг манзилимга "муқаддас"лардан қандай
хатлар келишини тасаввур қилолмайсиз. Мен Исонинг издоши эмасман - яҳудийман, бироқ
Исо ўз душманларини қандай кечирганини сўзлаб берганингизда ундан нақадар руҳан
узоқдалигимни тушундим. Мен ўз душманларим билан, айниқса, ўша "муқаддас"лар билан
курашаман. Уларни кечирмайман. Ҳарҳолда, Исодан жуда кўп нарсаларни ўрганишим керак
экан".
Бу таниқли одам сув остида ҳаракат қилгандек иноят йўлларида жуда секин юрган.
Исо подшоликни қандайдир сирли кучга қиёслайди. Бўрилар орасидаги меҳр, далага
яширинган хазина, боғдаги ёввойи ўтлар, ажриқлар орасида ўсган буғдой, хамирни
кўпиртирадиган хамиртуруш, гўштга қўшиладиган озгина туз - бу ҳаммаси жамиятни ичидан
ўзгартирадиган қандайдир ҳаракатга шаъма қилади. Сизга думбулни шўрлатишингиз учун
бир халта туз керак бўлмайди, уни шўр сувга ботириб олишнинг ўзи кифоя.
Исо ўзидан кейин издошларининг ташкиллаштирилган армиясини қолдирмади. Зеро, У
озгина қўшилган туз дунёдаги энг катта империяни аста-секин емиришини билган. Ўртада
катта фарқ борлигига қарамай, Римнинг улуғ манбаалари: Қонунлар кодекси, кутубхоналар, Сенат, Рим легионлари, йўллар, акведуклар, ёдгорликлар - ҳаммаси таназзулга юз тутди, аммо
Исонинг ғояларини давом эттирган одамлар сақланиб қолди ва улар ҳозиргача мавжуддирлар.
Сёрен Кьеркегор ўзини жосус сифатида тасвирлаган ва ҳақиқатдан ҳам масиҳийлар
ўзларини жосуслардек тутишади. Биз ягона оламда яшаймиз ва айни вақтда бошқа нарсага
чуқур боғланганмиз. Биз дунёда илдиз отиб қолган бегоналармиз ёки, Муқаддас Ёзувнинг
сўзи билан айтганда "бу дунёда меҳмонмиз". Менинг тоталитар давлатларга қилган
ташрифим ушбу жумлани янги мазмун билан бойитди.
Шарқий Европада масиҳий фаоллар ўн йиллар мобайнида яширинча учрашишди, паролдан
фойдаландилар, телефондан фойдаланишдан қочардилар ва ноқонуний нашриётларда ўзгача
тахаллус билан мақолалар чоп этишди. Етмишинчи йиллар ўрталарида фаоллар ўзларининг
икки ёқлама ҳаётлари қимматга тушаётганини тушунишди. Махфий ишлашга, доимо орқага
асабий тарзда ўгирилишга, қўрқувга ўрганиб қолишди, аслида уларнинг душмани бўлмиш
коммунистлар шу нарсага эришишни мақсад қилган эдилар. Улар онгли равишда услубларини
ўзгартиришга қарор қилишди. "Биз нима бўлишидан қатъий назар ўзимизни озод кишилардек
тутамиз" - шундай қарорга келган эди польшалик фаоллар. Улар айғоқчилар борлигини билса
ҳам ибодатхоналарда намойишкорона учрашувлар уюштиришди. Баъзида манзил ва телефон
рақамларини ёзиб мақолалар чоп этишди ва кўчаларда очиқчасига тарқата бошладилар. "Агар
сўз эркинлигини хоҳласанг, эркин гапир. Агар ҳақиқатни севсанг, тўғрисини айт". Ҳукумат
буни қандай назорат қилишни билолмай қолди. Баъзан фаолларнинг қаршилиги
синдирилгандек бўларди. Деярли барча фаоллар қамоқхоналарга ташланди. Ҳукумат гоҳида
ҳаддан зиёд таъқиқловларига ўзи нохушлик билан қарарди. Ўша вақтларда фаолларнинг
чекинмаслиги, бир-бирлари ва Ғарб билан мулоқотларини юмшатди. Шу тариқа мудҳиш
"Гулаг архипелаги"га яққол қарама-қарши "озодлик архипелаги" юзага келди.
Биз фаолларнинг ғалабага эришганини ўз кўзларимиз билан кўрдик. Хўрланган
одамларнинг, маҳбусларнинг, шоир ва роҳибларнинг иккинчи дунёси, "Ноқонуний
нашриёт"да ёзилган сўз ва қўшиқлар ўтиб бўлмас қалъаларни ҳам забт этди. Ҳар бир
миллатда ибодатхона мухолифат вазифасини бажарди. Баъзан сокин, гоҳида ғала-ғовур билан
расмий тарғиботдан ташқаридаги ҳақиқатга юзланди. Польшадаги католиклар ҳукумат
биноси ёнидан ҳайқириб қадам ташладилар: "Биз сизларни кечирамиз!" Шарқий Германияда
масиҳийлар то бир оқшом Берлин девори чириган бетонга ўхшаб қуламагунича кўчалардан
ибодат қилганча шамлар ёқиб ўтишди.
Сталин ҳукумат тепасига келганидан кейин кўп ўтмай коммунизм келажагини кўрсатиш
учун Польшада Янги Хута ёки "Янги шаҳар" номи билан қишлоқ барпо этди. У, бир лаҳзада
бутун мамлакатни ўзгартириб юбориш мумкин эмас, бироқ замонавий заводлари, кенг
уйлари, кўплаб парклари ва кенг кўчалари бўлган янги шаҳарлар қуриб келажак тимсолини
яратса бўлади деб айтган эди. Кейинчалик Янги Хута бирдамликни ўчоқларидан бири бўлиб, коммунизм қулашини кўрсатарди. У ҳамма нарсани шу биргина шаҳарда ҳаракат қилишига
мажбур қилмоқчи бўлган.
Мабодо масиҳийлар ҳам дунё жамоатчилиги олдида ўзларини шундай тутсалар ва бунга
эришсалар нима бўларди? "Масиҳийлар бу дунёдаги асл ватанимизни кўрсатиб берадиган
колониядирлар", - деганди Бонхеффер. Балки масиҳийлар бизга чин уйимиз бўлажак шоҳлик
колониясини яратишлари учун узоқ машаққат чекишлари керакдир? Афсуски, аксарият
ҳолларда ибодатхона ўзини тескари кўрсатадиган ойна тутади. Аслида эса бошқача йўлни
намоён этадиган ойнани очиши керак.
Агар дунё ҳаммага маълум гуноҳкордан нафратланса, жамоат уни севади. Мабодо дунё
қашшоқлар ва хўрланганлардан юз ўгирса, жамоат уларга шифо бағишлайди, озиқ-овқат
беради. Агар дунё одамларни ерга қулатса, жамоат кўтариб қўяди. Мабодо дунё жамият
улоқтирганлардан номус қилса, жамоат Худонинг ярашувга олиб келадиган муҳаббатини
бахш этади. Агар дунё фойда ва худбинликни кўзласа, жамоат қурбонларни ва хизматига
ҳозирларни излайди. Мабодо дунё қасосни талаб қилса, жамоат иноятни тарқатади. Агар
дунёнинг ўзи бўлиниб кетса, жамоат бирлаштиради. Агар дунё ўз душманларини нобуд
қилса, жамоат уларга муҳаббат бағишлайди.
Ҳарҳолда, Янги Аҳдда жамоат шу тариқа тасвирланган - Осмон Шоҳлиги биз яшаётган
дунёга қарама-қарши дунёдир. Дуайт Л.Муди айтган: "Юзта одамдан биттасигина Муқаддас
Ёзувни ўқийди: Тўқсон тўққизтасига эса масиҳий ўқиб бериши керак".
Коммунистлар давлатидаги фаолларга ўхшаб, масиҳийлар бошқа қонунлар ҳукмронлиги
остида яшашлари керак. "Биз - "ўзига хос" одамлармиз, - деб ёзган эди Бонхеффер
"экстраординар, ноодатий" тушунчаларини изоҳлар экан, - бу албатта, ундай эмас". Исони
бошқалардан яхшироқ одам бўлгани учун, яхши фуқаро бўлгани учун хочга михлагани йўқ.
Ўша пайтда ҳокимият тепасида турганлар Исода ва Унинг издошларидаги бузиш қудратини
тўғри фаҳмлашди. Чунки Исо ва унинг издошлари Рим ёки Қуддуздан кўра қудратлироқ
ҳокимиятнинг бўйруғини бажараётган эдилар-да.
Замонавий Қўшма Штатларидаги ибодатхоналар ўзида вайронкор кучни жамласалар қандай
кўринишда намоён бўлишар экан? Бир қатор тадқиқотчилар Қўшма Штатларни ер юзидаги
энг эътиқоди баланд миллат сифатида кўрсатишади. Агар бу тўғри бўлса, у ҳолда Даллас
Виллард қўйган савол бизни ҳушёр тортиради: "Ахир тўртдан бир қисм ҳажмга эга бўлган туз
бутун бир фунт гўштга катта таъсир қилмайдими?"
Ҳарҳолда, алоҳида тоифадаги одамлар шахсий ахлоқнинг олий даражасини атрофдаги
дунёмиздан кўра ёрқинроқ акс эттиришлари лозим. Бу ўринда бир мисолга мурожаат
қилайлик. Тадқиқотчи Жон Барн замонавий Америкада туғилган масиҳийлар орасида
никоҳни бекор қилиш (йигирма етти фоиз) имонсизлар орасидаги ажралишлар (йигирма уч
фоиз)дан юқори эканини аниқлади. Ўзларини ўта художуй ҳисоблаганлар эса бу борада энг
баланд поғонани забт этишган (ўттиз фоиз). Дарҳақиқат, Муқаддас Ёзув белбоғида
жойлашган маълум олтита штатдан тўртасида ажралишлар энг юқори даражада. Замонавий
масиҳийлар алоҳида тоифали одам бўлишдан жуда узоқдалар, аммо улар ҳам бошқаларга
ўхшаш бўлишга мойил, ҳатто бошқаларга қараганда ёмонроқ кўрсаткичда деса ҳам бўлади.
Зеро, шахсий ахлоқимиз атрофимиздагилар орасида ўртача ўринни ташкил этмас экан, ғояларимизни сақлаб қолишга ишониш қийин.
Лекин биз фақатгина олий даражадаги ахлоқни намойиш этсакда, барибир Муқаддас Ёзув
таълим берганидек ҳаётни қамраб ололмаймиз. Ахир, фарзийлар ахлоқ нуқтаи-назаридан
бенуқсон эдилар-ку. Исо масиҳийларнинг ажралиб турадиган хусусиятини тездаёқ тасвирлаб
берди. "Шогирдларим эканингизни, - деган эди У, - ўзаро севгига эга эканинниздан билиб
оладилар". Зеро, жамоат қўллаши мумкин бўлган энг таъсирчан акция – мана шу ягона ўгитни
амалга оширишдир.
Ғарбда жамоатларнинг сиёсат билан шуғулланишига сабаб, балки ҳукуматнинг кам ҳолда
севги билан ҳамкорлик қилишидадир. Ҳукумат тепасида турганлар ўз дўстлари ва
душманларининг рўйхатини тузиб, сўнгра дўстларни тақдирлаб душманларни жазолайди.
Масиҳийлар, ҳаттоки ўз душманларини севишга чорланган. Никсон маъмуриятида моҳирлик
билан сиёсат юритган Чак Колсон эндиликда бугунги ижтимоий муаммоларни ечишда
сиёсатнинг аҳамиятига унчалик ишонмайди. Бизнинг ҳаракатларимиз энг яхши услубларни
қўллаб, жамиятни ўзгартиришдир. Бироқ жамоат дунёни муҳаббатга ўргата олмаса, барибир
ҳеч қандай ютуқ бўлмайди.
Колсон қонун қудрати олдида эмас, балки севги амри қаршисида тавба қилган масиҳийнинг
яққол тимсолини келтиради. Президент Никсон шармандаларча истеъфога чиққач, тўлиқ
муҳофазаланиши учун қароргоҳини Сан Клементга кўчирди. Дастлаб Никсоннинг
меҳмонлари камчилик эди, зеро сиёсатдонлар ўз обрўларини йўқотмаслик учун собиқ
президент билан учрашишмасди. Фақат авваллари АҚШ Сенатида Никсонни танқид қилиб
турадиган чин масиҳий Марк Хэтфилд бундан мустасно эди. Колсон ундан Сан Клементга
келиб нега таваккал қилаётганини сўради. "Жаноб Никсон билиб қўйсинки, уни ҳам яхши
кўрадиганлар бор", - дея жавоб қайтарганди Хэтфилд.
Мен Билл ва Хиллари Клинтон билан учрашган ва Клинтоннинг президентлик қасамёдини
қабул қилиш маросимида ибодат қилган Билли Грэм ўзига қандай салбий муносабат
уйғотганини яхши биламан. Шунингдек, Грэм ҳам севиш амри сиёсатдаги келишмовчиликни
енгиб ўтишига ишонади ва шу боис уларнинг сиёсий қарашлари бошқа-бошқа эканидан
қатъий назар Гарри Трумэндан бошлаб барча президентларга Худо йўлида хизмат қилди. Мен
устоз Грэмдан бир интервьюмиз чоғида у қайси президент билан кўпроқ вақт ўтказганини
сўрадим. Суҳбатдошим мени ҳайрон қолдирганча, сиёсий қарашлари батамом ўзгача бўлган
Линдон Жонсонни тилга олди. Зеро, Жонсон ўлимдан қўрқгани боис, у "ёнида доим чўпон
бўлишини хоҳлагандек туюлибди". Дарвоқе, Грэм учун одам доимо сиёсатдан муҳимроқ
туради.
Билли Грэм "совуқ уруш"нинг чўққига кўтарилган даврида Брежнев бошқараётган Россияга
бориб ҳукумат аъзолари ҳамда ибодатхона етакчилари билан учрашди. Ватанидаги
консерваторлар уни русларга меҳр ва ҳурмат билан муносабат ўрнатганликда айбладилар.
Ахир, у пайғамбарлик ролига кириб инсон ҳуқуқининг поймол қилиниши ва эътиқод
эркинлигини муҳокама қилиши мумкин эди-да. Танқидчилардан бири унга ибодатхонани
эллик йил орқага қайтарганлик айбини юклади. Грэм жимгина эшитди ва бошини қуйи эгиб
жавоб қилди: "Жуда уятда қолдим. Ахир, мен ибодатхонани минг йил орқага қайтаришга
ҳаракат қилгандим".
Сиёсатдонлар одамлар ўртасида чегаралар ўрнатишади. Уларга қарама-қарши тарзда, Исо
ана шу чегаралардан ўтиб иноятни тарқатади. Албатта, масиҳийлар сиёсат билан умуман
шуғулланмасинлар деган гап эмас бу. Ҳархолда, биз сиёсат доирасида бўлиб севгининг
ўрнини қонун кучи эгаллаб олишига йўл қўймаслигимиз керак.
Рон Сайдер шундай деган: "Ўйлаб кўринг-а, эркак масиҳийлар тўғрисида сўз борганида
радикал фенимистканинг хаёлига вафодор, рафиқасига ширин муомала қиладиган, хочга
михланган Исо берган ажойиб амрларга амал қиладиган эрлар намоён бўлса натижаси қанақа
бўлар экан? Шунингдек, бесоқолбозлар жамоаси аъзолари ўзаро суҳбатлашганларида
авваламбор, Муқаддас Ёзув масиҳийлари ОИТС билан оғриган беморларни махсус жойларда
қабул килиб уларнинг сўнгги дамларигача ғамхурлик қилаётгани ҳақида эсласалар бунинг
натижасини тасаввур қилинг. Амалдаги озгина савоб ишлар ва сидқидилдан қилинган
хизматлар миллионта ҳақ сўздан афзалроқдир".
Менинг бир танишим аёллар маслаҳатхонасида ишлайди. Ҳақиқий католик аёли сифатида
ўзининг мижозига аборт қилдирмасликни ва агар лозим топса болани фарзанд боқиб оладиган
оилаларга топширишни маслаҳат беради. Маслаҳатхона йирик университетнинг ёнгинасида
жойлашган бўлиб, аборт тарафдорлари шу атрофда бот-бот намойишлар ўтказиб туришарди.
Мичиганнинг совуқ, қорли кунларидан бирида танишим бинонинг қарама-қарши тарафида
турган намойишчилар учун пончиклар ва қаҳва буюртма қилди. Егуликлар келганида аёлнинг
ўзи кўчага чиқиб "душман"ларига тамадди қилиб олишни таклиф этди.
"Биламан, бу масалада қарашларимиз бошқача, - деди аёл уларга, - аммо, барибир сизларни
ҳурмат қиламан. Менимча, кун бўйи шу ерда туришдан жуда совқотаяпсизлар. Мен балки у-бу нарса еб олармикансизлар деб ўйладим".
Намойиш қатнашчилари ҳайратдан анграйиб қолишди. Улар ғулдираганча миннатдорлик
билдириб қаҳва ичдилар. Тўғри, кўпчилиги аёл қаҳвани заҳарлаб қўйган бўлиши мумкин
деган хаёлда қўл ҳам узатишмади.
Масиҳийлар сиёсат майдонида қарорлар қабул қилишлари учун қатнашишлари мумкин, бироқ севги ҳақида унутмасликлари зарур. "Севгисиз ҳокимият бемаъни ва ўлимга
маҳкумдир, - деганди Мартин Лютер Кинг Кичкина, - Ҳокимиятнинг энг яхши кўриниши - бу
одил суд талабини адо этадиган муҳаббатдир".
Фридрих Ницше ибодатхонани "барча ожизликлар, ўзгаришлар йўқлиги, хасталиклар
тарафида" турганлиги учун айблаган эди. У эволюцияни ҳолсизлантирадиган ва қонунларни
тарқатадиган азоб-уқубат эътиқодидан нафратланган, у куч-қудрат ва рақобатга юқори баҳо
берган. Ницше иноятнинг ҳалокатли жиҳатларини нари суради, яъни, "Хочдаги Худо" пайдо
бўлишинининг негизларини рад этади.
Ницше ҳақ эди. Исонинг масалларида бойлар ва бақувват кишилар ҳеч қачон тўй
тантаналарида пайдо бўлишмагандек туюлади, бу пайтда эса камбағаллар ва бечоралар
оёқларини қўлларига олиб ўша ёққа югуришади. Барча даврларда ҳам масиҳийлар ўз
севгилари учун Дарвин таълимотига қарши нарсаларни танлаганлар. Рохиба Она Тереза ўз
меҳрини бир неча кун, балки бир неча соатгина умри қолган бошпанасиз ночорларга
бағишлаган. "Ковчег" ҳаракатининг асосчиси Жан Ванье ўн еттита ёлланган ёрдамчилари
билан онги паст, гапиролмайдиган, мустақил равишда қўлини кўтаролмайдиган эркак ва
аёлларга ғамхўрлик қилган. "Католик ишчилар ҳаракати"дан Дороти Дэй, унинг хайрия
ошхонаси - бу ақлга сиғмайдиган ташкилот эканини тан олган: "Қанчалик ёкимли бу, - дейди
аёл, - сен сахийлик билан қаҳванинг нархига умуман эътибор бермайсан, бизга келиб
узунқатор навбатга турадиган ишсиз одамларга энг яхши қаҳва билан олий нав нонларни
улашасан".
Масиҳийлар ожизларнинг шунга муносиб бўлгани учун эмас, балки улар лойиқ бўлмаган
пайтда Худо уларга ўз севгиси билан юзлангани учун ёрдам берадилар. Исо ерга тушиб келди
ва ҳар доим шогиртларида ҳокимиятга ва мақтовга эга бўлиш хохиши пайдо бўлганида, энг
катта одам – бу бошқаларга хизмат қиладиган одам эканини эслатарди. Ҳокимият зинапояси
тепага қараб йўналган, иноятнинг зинапояси эса пастга олиб тушади.
Мен журналист тариқасида масиҳийлар иноят тарқатаётган кўплаб миссияларга шоҳид
бўлганман. Сиёсатдонлардан фарқли тарзда, улар газета саҳифаларида чоп этилавермайди.
Улар Муқаддас Ёзувда кўрсатилган муҳим воситалар билан маданиятимизни тартибга
келтириб садоқат билан хизмат қилишмоқда. Хўш, ана шу "замин тузи" бўлмаганида Қўшма
Штатлар қандай кўринишда бўлар эди? Ҳатто тасаввур қилишга чўчийман.
"Ҳеч қачон адолатли ва меҳрибон дунёни орзу қиладиган камчиликнинг кучини эътиборсиз
қолдириш керак эмас, - деган эди Роберт Белла. - Мен самолётдаги ҳамроҳимдан "Муқаддас
Ёзув масиҳийлари қандай одамлар ўзи?" дея сўраганимда айнан шундай одамларни
хаёлларига келтиришларини истардим".
Менга хоспис ташкилоти (умидсиз беморлар учун бошпана)нинг фаолияти яхши таниш, зеро рафиқам ҳам улардан бирида хизматкор бўлиб ишлайди. Бир маротаба мен шу замонавий
ҳаракатнинг асосчиси Дэйм Сайсли Сондерсдан Лондондаги хоспис Муқаддас Христофорда
интервью олган эдим. Ўтмишида ижтимоий хизматчи ва ҳамшира бўлган бу аёл ўлим ёқасида
турган одамларга тиббиёт ходимлари ўз хатоларининг тирик ёдгорликлари тариқасида
муомала қилганидан ларзага тушарди. Сандерсни масиҳий сифатида бундай муносабат
жиддий ташвишга солиб қўйди. Негаки, жон бераётган кишиларга ғамхўрлик қилиш
ибодатхонанинг анъанавий тарздаги еттита меҳрибончилигидан биридир. Ҳамширанинг
гапига ҳеч ким қулок солмайди. Шу боис, у тиббиёт ўқув даргоҳида таҳсил олиб қайтди.
Ҳаким бўлиб ишлашидан аввал одамлар ўз хоҳиши билан ва оғринмай келадиган жойга асос
солди. Эндиликда хоспис қирқта мамлакатда фаолият олиб бораяпти. Қўшма Штатларнинг
ўзида икки мингта бўғинлари мавжуд ва мазкур ташкилотларнинг деярли ярмини масиҳийлар
тузган. Дэйм Сайсли ўлим ёқасида турган одамларга масиҳийлар жисмонан, қалбан ва руҳан
ёрдам бера олишига ишонган. Аёл хоспис ташкилотининг ҳаракатларини доктор Кеворкиану
ва унинг "ўлимга ҳуқуқ" ҳаракатининг яққол муқобили дея ҳисоблайди.
Мен "ўн икки қадам" тизими асосида фаолият олиб борган минглаб гуруҳларни ёдимга
оламан. Улар ибодатхона ертўлалaрида, "VFW" (АҚШдан ташқарида фаолият кўрсатаётган
уруш қатнашчилари ташкилоти) холларида ва мамлакат бўйлаб тарқалган мехмонхоналарда
деярли ҳар оқшом учрашувлар ўтказар эдилар. Масиҳийлар тузган "Номаълум
ичкиликбозлар" ташкилоти танлаши керак эди: уни ёки қаттиққўл масиҳий ташкилотига
айлантириш керак, ёки масиҳийлик қоидаларига асосланган эркин ташкилот қилаш керак.
Улар кейинги имкониятни танладилар ва эндиликда Америкада миллионлаб одамлар "Олий
куч"га дахлдор ана шу теледастурни томоша қалаяптилар. Унда спиртли ичимликлардан, гиёҳванд моддалардан, жинсий боғлиқликдан ва очофатликдан азобланган одамлар худди
даволаш воситасидек бир-бирларини қўллаб -қувватлашади.
Ҳозиргача маҳаллий шевада гапирадиган Алабамалик бир тадбиркор миллионер ёдимга
тушиб қолди. Бадавлат бўлсада никоҳдаги турмуши бебахт кечгач, у Жоржия штатига йўл
олди. Бу ерда Клэренс ва Койнониа жамоасининг таъсирига тушиб қолди. Фуллер яқиндагина
ўзининг юксалишларига чек қўйган ва ер юзидаги ҳар бир одам қулайгина уй-жойга муносиб
эканлигини совға тариқасида билдирадиган ташкилотга асос солган эди. Бугунги кунда
"Инсоният учун манзилгоҳ" (Habiat for Numanity) бутун дунё бўйлаб уй қуриб беришга тайёр
минглаб кўнгиллиларни жамлади. Бир маротаба Фуллер скептик кайфиятдаги яҳудий аёлга
фаолиятининг мазмунини тушунтираётганини эшитгандим: "Хоним, биз воизлик қилмоқчи
эмасмиз. Биз қурган уйларда яшашингиз учун масиҳий бўлишингиз ёки уй қуришда ёрдам
беришингиз шарт эмас. Мен қатори кўплаб кўнгиллиларимиз Исога бўйсунганимиз учун бу
ишларни бажараяпмиз".
Мен хизмат вазифасида юқорига эмас, балки пастга қараб интилишга хоҳиш билдирган, Уотергейтск ролида қатнашгани боис, қамоққа ташланган Чак Колсон ҳақида эслайман. У
ҳозир деярли етмишта мамлакатда фаолият кўрсатаётган "Маҳбуслар биродарлиги"га асос
солган эди. Колсоннинг "Фаришта дарахтлари" лойиҳасига асосан қариийб икки миллион
америкалик маҳбусларнинг оилалари Рождество байрамида совғалар олишди. Хорижда
ибодатхонага келувчилар идишларда гўшт ва ҳозиргина пишган бўрсилдоқ нонлар олиб
келишарди, акс ҳолда маҳбуслар оч қолиб кетиши ҳеч гап эмасди. Бразилия ҳукумати ҳатто, масиҳий маҳбусларни бошқа маҳбусларни назорат қилишлари учун тайинлайди.
Хумаита қамоқхонасида фақат иккита қўрикчи бор, аммо шунга қарамасдан бу ерда
ҳеч қандай исён ёки қочишга уриниш қайд этилмаган. Қайта содир этиладиган
ҳуқуқбузарликлар бор-йўғи тўрт фоизни ташкил қилади. Сиз мазкур масалани Бразилияда
умумий етмиш беш фоиздан иборатлиги билан таққослаб кўринг.
Мен пластик жаррох Билл Мэйджни ёдимга оламан. У "учинчи дунё" мамлакатларида
давосиз хасталикка учраган кўплаб болалар яшаётганидан даҳшатга тушган. Уларни
даволамайдилар. Улар кула олишмайди ва лаблари ним очиқ ҳолда туради. Шунинг учун
бошқалар уларни масхара қиладилар. Мэйджи ва унинг хотини "Табассум операцияси"
номланиши остида дастур тузиб чиқишди. Бундан кўзланган мақсад Вьетнам, Филиппин, Кения, Россия, Ўрта Шарқ мамлакатларига тиббиёт ходимлари ва дори-дармонларни
самолётлар орқали жўнатиб юзидаги қусурдан азоб чекаётган одамларни даволашдан иборат
эди. Бугунги кунгача улар ўттиз олти минг болани операция қилдилар. Натижада, энди ана шу
болаларнинг юзида табассум яшнаб турибди.
Мен Ҳиндистонда танишган ҳаворий-шифокорларни эслайман. Улар мохов касаллиги билан
оғриган беморларни даволашади. Иноят бўлмаганнинг юқори поғонасида Чувриндилар
кастасига мансуб мохов касали қурбонларига ўхшашлари йўқ. Бундан-да пастга тушишни
имкони бўлмаса керак. Масиҳий ҳаворийларининг сермашаққат уринишлари натижасида
мохов касалини даволашда ютуқлар кўзга ташланди. Дарвоқе, улар мохов касали
қурбонларига яқинлашиш ва ғамхўрлик қилишга рози бўлган танҳо кишилар эди. Ана шу
садоқатли хизматчиларнинг машаққатли заҳматлари туфайли бу касаллик эндиликда дори-дармонлар воситасида назорат остига олинган ва касаллик тарқалишининг хавфи деярли
бартараф қилинган.
Мен "Бутун дунё учун нон" (Bread for the Word) агентлигини ёдга оламан. У масиҳийлар
томонидан тузилган бўлиб, Word Vicion билан телеканаллар тузиш учун эмас, балки дунё
миқёсидаги очларга ёрдам бериш учун Конгрессда кураш олиб борди. Ёки Колумбия
округида, Вашингтонда ОИТСга чалинганлар учун очилган Жозеф уйларини мисол қилиб
олайлик. Шунингдек, Пэт Робертсоннинг "Мурувват операцияси" ўттиз бешта йирик
шаҳарларда амал қилаётгани айни ҳақиқатдир. Шунингдек, Жерри Фолуэлнинг "Халос бўлган
болалар уйи"га назар солайлик. Мабодо ҳомиладор аёллар сиёсатдонлар камроқ эътибор
қаратаётган дастурни - аборт қилдирмай болани дунёга келтиришни истасалар шу ерга
мурожаат қилишлари мумкин.
Руссо айтганки, "жамоат ишончлиликнинг ҳал қилиб бўлмайдиган қарама-қаршилигини
намоён этади". Агар масиҳийлар бошқа дунё билан фақат қизиқсалар, қандай қилиб бу
дунёнинг яхши фуқоролари бўла олиши мумкин? Мен эслатиб ўтган одамлар ва ўшаларга
ўхшаган миллионлаб кишилар бу ҳақиқатни тасдиқлашади. Айнан К.С.Льюис қайд
этганидек: "Нариги дунёни ҳаммадан теранроқ англайдиган одамлар, бу дунёдаги энг яхши
масиҳийлар бўлишди".
20 - БОБ
Тортишиш кучи ва иноят
Одам синиқ бўлиб туғилган.
У фақат таъмирланиб турилганлиги
шарофати билан яшаяпти.
Худонинг инояти – бу ўша таъмир
учун елимдир.
Тортишиш кучи ва иноят
Симон Вэйл ўттиз уч ёшида вафот этгунига қадар, унинг ҳаёти шамнинг чароғон шуъласи
каби порлаб турди. Зиёли француз аёли ишчиларга ғамхўрлик қилиш ниятида ферма ва
заводларга ишга кирарди. Гитлерчилар армияси Францияга бостириб киргач ноилож кетишга
мажбур бўлди ва "Лондондаги озод французлар" ташкилотига қўшилди. Мусофирликда, у
фашистлар истилосидан азоб чекаётган ночор ватандошларининг егулиги қанча бўлса, шундан ортиқ овқатланишдан бош тортди. Исонинг издоши бўлган аёлдан ягона мерос
тариқасида турли кузатувлар ва Худога муҳаббатини батафсил тасвирлаган кундаликлар
қолган.
Вейл бутун борлиқни иккита буюк куч бошқаради деган хулосага келди: тортишув кучи ва
иноят қудрати. Тортишиш кучи бир танани иккинчисига тортади, натижада тана доимо
катталашиб борлиқда кўпроқ жойни эгаллайди. Худди шунингдек, бу куч инсоннинг ичида
ҳам ҳаракат қилади. Зеро, биз ўсишни, эгаллашни, ўз кучимизни оширишни истаймиз. Ахир, инсоният тарихининг бошидаёқ "худди худодек бўлиш" истаги Одам Ато ва Момо Ҳавони
исён кўтаришга ундаган эди.
"Ҳис-туйғулар сарҳадида, - дея якунлаган эди Вэйл - биз одамлар Ньютоннинг тортишиш
қонунига бўйсунамиз. Қалбнинг барча табиий ҳаракатларини физик тортишиш қонунига
асосан табиий қонунлар назорат қилади. Фақат иноятгина буни ўзидан истисно қилиши
мумкин. Кўпчилигимиз ўз-ўзимизга муҳаббат майдонида асирга тушиб қоламиз ва иноят
ўтадиган туйнукларни беркитиб қўямиз ".
Уша Вэйл ёзган вақтларда, нацистлардан қочиб юрган бошқа ёзувчи, Карл Барт Исонинг
мўъжизаларидан кўра у келтирган иноят, кечирим туҳфаси кўпроқ ҳайратга солганини қайд
этган. Мўъжизалар борлиқнинг физик қонуниятларини бузди; кечирим эса ахлоқ қонунини
бузди: “Эзгулик боши ёвузликнинг орасида улғаяди... Иноятнинг оддийлигини ва унинг
тубсизлигини ким ўлчабди дейсиз?”
Ростдан ҳам ким уларни ўлчайди? Мен гўёки улкан ва сервиқор соборни бир назарим-ла
қамраб олаётдек иноятга яқиндан кўз ташладим. "Худонинг иноятида қандай ҳайрат бор? ва
"Нега масиҳийлар иноятни кўпроқ кўрсатишмаяпди?" Келинг, фикр-мулоҳазаларимни ҳам
савол билан тугата қолай: "Иноятга тўлиб-тошган масиҳий қандай кўринар экан?" Ўзимча бу
саволга шундай тус бераман: "Иноятга тўлиб-тошган масиҳий дунёга қандай кўз билан
қарайди?" Назаримда, масиҳийлик ҳаёти ғоялар ёки қандайдир қоидалар асосида эмас, балки
бошқача кўринишга асосланган. Мен руҳий “тортишиш" кучидан қочишга интиламан, қачон
ўзимга қарамай, ички дунёмни бойитиш ва ўзимни намоён этиш орқали Худони мамнун эта
олмайдиган гуноҳкорни кўраман. Шунда Худога ёрдам - иноят сўраб юзланаман ва
таажжубланиб, Муқаддас Руҳ камчиликларимга қарамай мени севишини англайман. Мен
гуноҳкор қўшниларимни ҳам Худо севишини англаганимдан сўнг, яна тортишиш кучи
ҳаракатидан қочаман. Аслида иноятга тўлишган масиҳий - дунёга иноятнинг алоҳида
ойнасидан қараётган одамдир.
Мен билган бир таниш чўпон ҳар куни Муқаддас Ёзувни урганиш жароёнида, Матто
Хушхабарининг еттинчи бобида ёзилган Исонинг қатъий тарзда айтган сўзларини ўқиди:
"Кўпчилик ўша кунда менга айтишади: Раббий! Раббий! Биз сенинг номинг билан башорат
қилмадикми? Сенинг номинг ила ёвуз руҳларни қувмаганмидик? Сенинг номинг билан
мўъжизалар юз бермадими? Ўшанда мен сизларга айтаман: Мен сизларни ҳеч қачон
билмаганман. Қонунсиз иш қилганлар, мендан нари боринглар".
"Мен сизларни ҳеч қачон билмаганман" жумласи кўзга яққол ташланади. Фарқи шундаки, Исо "сизлар мени ҳеч қачон билмагансизлар" ёки "Сиз ҳеч қачон Отани билмагансиз" демади.
Чўпон дўстим бизнинг энг асосий вазифамиз Худога ўзимизни танитишдан иборат эканини
англаб ҳайратга тушди. Эзгу ишларни қилиш етарли эмас - биз сенинг номинг билан башорат
қилмадикми? Худо билан муносабатлар, инсон Унинг қаршисида бутунлай ва тўлиқ
очилишига асосланган. Ниқоб кийиб сиз ҳеч нарсага эриша олмайсиз.
"У бизга муштоқлигини билмагунимизча уни топа олмаймиз" – деб ёзади Томас Мертон.
Ибодатхонанинг қаттиққўл анъаналари руҳида улғайган одамларга бу далилни ҳис этиш осон
кечмайди. Мен қатнаган ибодатхона перфекционизм тарафига оғишган, шу тарзда
барчамизни Анании ва Сапфирадан намуна олишга ундаб, бу ёлғон дунёда ўз
руҳийлигимизни намойиш этишга ундарди. Якшанба кунлари ювиниб-таранган жуфтликлар
болалари билан биргаликда табассум билан порлаб машинадан тушиб келар эдилар. Маълум
бўлишича, улар ҳафта мобайнида бир-бирлари билан роса жанжаллашар эканлар.
Болалигимда мени ахлоқий юриш-туришимни Худо ва мени ураб турган масиҳийлар
кўриши учун, ҳар якшанба кунлари алоҳида кийимлар билан безаниб жамоатга борар эдим.
Авваллари ибодатхона одамнинг ўзи билан ўзи қоладиган жой экани хаёлимга асло келмаган.
Энди эса дунёга иноятнинг ўзига хос ойнаси орқали қарар эканман, мукаммал бўлмаганлик
аслида иноят пайдо бўлишининг қўшимча шарти эканини тушунаман. Ёруғлик ичкарига
фақат дарз кетган жойлар ва ёриқлардан кириб келади.
Менинг мағрурлигим ҳамиша нималарга қодирлигимни намоён этишга, ташқи
кўринишимни яхшилаш учун курашишга ундайди. "Англаш осон, - деб ёзади К.С.Льюис, -
амалда эса биз фақат ойналармиз, агар биз чарақласак, қуёш нурларини тўлиқ ва бутунлигича
ўзимизда акс эттиришимизни англаб яшашнинг имкони йўқ. Ҳаётда биз озгина бўлсада - ҳар
қанча оз бўлсада - табиий машъала бўлишни эплай оламизми? Ахир биз бутунлай қўғирчоқ
бўла олмаймиз-ку?" У давом этиб дейди: "Иноят лозим бўлган жойга тўлиғича, болаларча
дангал ва ишонганимиздек қувонч билан кириб келади. Биз "бахтиёр қашшоқлар" га
айланамиз".
Биз қўғирчоқлар, биз бахтиёр қашшоқлар, Худога тўлиғича ишонишимиз билан, Унга шараф
олиб келамиз. Бизнинг жароҳатларимиз ва камчиликларимиз иноят кириб келадиган ёриқлар
ҳисобланади. Бизнинг ер юзидаги асосий вазифамиз, номукаммал, ожиз, заиф ва ўлимга
маҳкум эканлигимизни англаб етиш, шундай тақдирни қабул қилган ҳолда тортишиш кучидан
озод бўлиб иноятга эришишдан иборатдир. Фақат ана шунда бизлар Худога яқинлаша оламиз.
Нотабиийлиги шундаки, Худо “муқаддаслар”дан кўра гуноҳкорларга яқинроқдир.
("Муқаддаслар" деганда мен ўз художўйлиги билан донг таратган кишиларни тушунаман.
Ҳақиқий муқаддаслар ўзларининг гуноҳкорлигини ҳеч қачон унутишмайди). Бир маърузачи
ўзининг руҳий бўлиш мавзусидаги маърузасида шундай деб тушунтирди: "Худо самода ҳар
битта одамни арқонда ушлаб турибди. Қачон гуноҳ қилсангиз, уша арқонни узасиз. Худо
шундан сўнг арқонни яна боғлайди ва тугун қолдиради, шу тариқа Худога яқинлашиб
борасиз. Гуноҳларингиз такрор ва такрор арқонни узади ва Худо ҳар сафар янги боғичлар
билан сизни ўзига тортаверади".
Бир куни мен ўзимга бошқача кўз билан, шунингдек ибодатхонага иноятга интиқ одамлар
тўпланадиган жой сифатида қарадим. Худди соғайиш йўлига ўтган ароқхўрлар каби
барчамизда ўзимиз англамайдиган ожизликлар мавжуд. Тортишиш кучи бизни эгаллашга
интилади. Иноят эса бу хатони тузатади.
Мен яна уша фоҳишанинг ибодатхона ҳақидаги гапларини, китобим бошида келтирилган
гапларини ёдимга оламан: "Ибодатхона"!? - деганди ўша аёл, - у менга нима ҳам берарди?
Мен ўзимни адойи-тамом бўлганман дея ҳисоблайман. Улар мени баттарроқ қийналишимга
мажбурлашади". Аслида, ибодатхона ўзи ҳақида тубан хаёлларга борган одамларга паноҳ
бўлиши керак. Бу бизнинг кириш чиптамиз. Худога ўз ишини бажариш учун мўминлар
(одатда таҳқирланган одамлар) керак. Агар нимадир бизни устунлик ғоялари билан васвасага
солиб, ўзимизни бошқалардан устун эканимизга ундайдиган бўлса, унда бу иноят эмас, балки
ерлик тортишиш кучидир.
Муқаддас Ёзувни ўқиётганлар Исо қандай осонликча гуноҳкорлар ва жамиятдан қувилган
одамлар билан мулоқат қилганидан ҳайратга тушадилар. Гуноҳкорлар ва "муқаддаслар"
орасида суҳбатлар ўтказиб, нега Исо ана шундай одамларга кўп вақт ажратганининг сабабини
топгандек бўлдим. Ўйлайманки, Исога уларнинг жамоаси ёққан. Гуноҳкорлар ўзларига
ҳаққоний бўлишган, ҳеч нарсани ўйлаб чиқармаганлар, шунинг учун Исо улар билан
суҳбатлаша олган. Аксинча, "муқаддаслар" ўзларини муҳим одамлар деб ҳисоблаб, Унинг
ҳаракатларини муҳокама қилганлар ва ғоялари тузоғига қандай илинтириш йўлларини
излашган. Қарангки, охир-оқибат гуноҳкорлар эмас, балки "улуғ зотлар" Исони ҳибсга
олдилар.
Эслаб кўринг-а, Исо фарзий Симўннинг уйида тушлик қилганида Чикаголик фоҳишадан
фарқ қилмайдиган бир аёл унинг оёқларини мой билан ювиб сочлари билан артди. Сўмон
бундан ғазабланди. Ахир бундай суюқоёқ аёллар унинг уйига киришга ҳаққи йўқ! Исо бундай
кескин вазиятда шундай деди: "Симўн! Бу аёлни кўраяпсанми? Мен уйингга келганимда оёқ
ювишим учун сув бермадинг, бу аёл кўз ёшлари билан оёғимни ювиб сочлари билан қуритди.
Сен мени ўпиб қучмадинг, бу эса келганимдан буён оёғимни ўпмоқда. Сен бошимни ёғ билан
мойламадинг, бу эса оёқларимни мойлади. Шу боис сенга айтаман: у мени севганлиги учун
барча гуноҳлари кечирилади, ким кам кечирилса, у кам севади".
Ўзимдан сўраб қоламан. Наҳотки ибодатхона ўша кечирилган аёлга фарзий Симўндек
қараётган бўлса? Нега баъзан ўзим ҳам шундай йул тутаман?
Ўтган асрда чоп этилган "Эҳтиёткор Тироннинг лаънати" романи ибодатхона қандай
бўлишини менга яққол тасвирлаб берди. Скептик кайфиятдаги доктор фундаменталист
ибодатхонасининг чўпони ва католик роҳибига шундай дейди: "Сиз ҳойнаҳой, ҳозир
айтадиган гапларимга қарши чиқарсиз. Мен сизларга ҳар тарафлама баҳо бера оламан, аммо
ибодатхона аслида муҳтожлар учун амал қилиши керак эмасми? Сизлар касб-коридан
даромад қилиб саховатпешалик тарзида ибодатхонага ёрдам бераётганлар учунгина Худонинг
даргоҳини очиб қўйганмисизлар?" Сўнгра у ибодатхонани иноятни тузоққа илинтириб
қамаган маҳкамага ўхшатади: "Баъзилар унга ҳар куни қатнайди, бошқалар йилда бир
маротаба, учинчилари токи вафот этиб кўмилмагунларича келишмайди. Бироқ ҳар бир
кишида шундай ҳуқуқ бор. Манфур талончи ҳам, ўз номига асло доғ туширмаган улуғ одам
ҳам, унга бирдек ҳақлидир. Фақат уларнинг нега ибодатхонага боришни истамаслигининг
сабабини аниқлаш лозим".
Ароқхўрликка қарши курашадиган ташкилот (номаълум ичкиликбозлар) Чикагодаги
ибодатхонамизми ертўласида йиғин ўтказишганида мен иноятга муҳтож кишиларни қабул
қиладиган ибодатхона тасвирини тасаввур қилдим. "Номаълум ичкиликбозлар" билан иш
олиб боришни истайдиган кўплаб ибодатхоналар топилди. Мазкур ташкилот аъзолари мудом
тартибсизлик уюштиришади. Улар гиёҳвандлик ва ароқхўрлик руҳи билан курашиб, хавфи
бундан кам бўлмаган тамакихўрлик ва кўп миқдордаги қаҳвани истимол қилувчиларга ёрдам
қўлини чўзишади. Талайгина ибодатхоналар сигарет тутунидан қорайган девор ва
гулқоғозларни, дабдала қилинган пол ва стулларни қолдиришларини исташмайди. Мен
билган ибодатхоналарда эса, нима бўлишидан қатъий назар, шу одамлар учун эшиклар очиб
қўйилди.
Мен мазкур ташкилотнинг йиғинларида ароқхўрликдан қутулишга уринаётган дўстимни
қўллаб-қувватлаш учун баъзида кириб тураман. Дастлаб бу ердаги муносабат Янги Аҳддаги
Биринчи Жамоатни муносабатига яқинлигидан ҳайратга тушганман. Унда машҳур
телебошловчи ва таниқли миллионер жамиятдаги саргардон ишсиз билан игнадан қорайган
қўлини боғлаб олган ўсмирлар билан бемалол суҳбат қилишарди. Етакчилар тайёрлаган бир
қанча гуруҳларда "қайта туғилиш даври" юз берди. Саволлар ошкора бериларди, якдил
жавобларда эса одамлар ўзаро яқинликни баҳам кўрардилар. Мисол тариқасида, улар
ўзларини шундай таништиришади: "Салом, мен Томман! Мен ароқхўр ва гиёҳвандман!" Ўша
лаҳзадаёқ ҳамма бамисоли юнонлар хоридагидек жўр бўларди: "Салом, Том!" Бу ерда ҳар бир
киши ўзини тубанликка тортган иллатга қарши курашдаги ютуқларидан сўзлаб беришади.
Вақт ўтиши билан, "номаълум ичкиликбозлар" аъзоларини иккита қоида ушлаб турганини
пайқадим: олий даражадаги тўғрисўзлик ва юқори ишонч. Булар Исонинг тоғдаги Воизлигида
киритилган қоидалар бўлиб "бугунги кун билан яшаш"ни ўргатади, ташкилот аъзолари ҳар
сафар йиғилганларида ундаги сўзлардан қайд этадилар.
"Номаълум ичкиликбозлар" ташкилоти ҳеч қачон бошқача талқинга ижозат бермайди, яъни:
"Салом, мен Томман! Аввал мен ичкиликбоз эдим, ҳозир тузалганман". Том, ҳаттоки ўттиз
йилдан буён ичмаса ҳам, барибир унинг борлиғи ичкиликбознинг борлиғи дея
ҳисоблайдилар. У ўзининг заифлигини рад этиб, унинг қурбонига айланиши мумкин. Худди
шунингдек, Том ҳеч қачон айтмайдики: "Балки мен ичкиликбоздирман, бироқ
Беттиникичалик аҳволим ёмон эмас. У кокаинга ўтириб қолган". Хуллас, тубга келиб қолиш
ҳам – бу улар учун белгиланган даражадир.
Льюис Мейер шундай ёзади: "Мен инсон обрўси ҳеч нарсани белгиламайдиган биргина
жойни биламан. Ҳеч ким у ерда бошқани лақиллатмайди. Барча иштирокчилар ўз ҳаётларини
ифлос бўлакларга бўлиб юборганларини, энди бир бошдан йиғаётганларини ҳис этадилар.
Мен ибодатхонанинг минглаб йиғинларида қатнашганман, биродарларнинг учрашувларида
иштирок этганман, лекин ҳеч қаерда "номаълум ичкиликбозлар"да ҳис қилган муҳаббатни
тополмадим". Унда кучли ва ҳукмбардор одам ожизлар даражасига тушди, кучсизлар эса
қудратлилар мақомига кўтарилдилар. Натижада одамлар биродарлик ҳақида гапиришганида
нимани назарда тутаётганларини билишади.
"Номаълум ичкиликбозлар" “шифо топиш” учун ўртоқларидан Олий Қудратга ва
шерикларига юқори даражада ишонишни талаб қиладилар. Мен гуруҳ йиғинларида иштирок
этганимда, "Олий қудрат" сўзининг ўрнига "Худо" дея талқин қилинганини эшитдим. Улар
Худодан очиқчасига кечирим ва куч сўрашар ва дўстларидан ҳам қўллаб-қувватлашни
тилашарди. Улар бу ташкилотга келишган, чунки улар у жой иноят оқиб тушадиган булоғ деб
ишонадилар.
Баъзан якшанба тонги ва сешанба оқшомида ибодатхонадан қуйига, ташкилот
жойлашган ертўлага тушар эканман, ана шу "баландга\пастга" нинг ўзгариши ҳақида
ўйлайман. Фақат Якшанба куни эрталабки вақт сешанба куни кечки вақтдан ажралиб туради.
Фақат бир неча сешанба куни йиғилган одамлар якшанба куни ҳам келишади. Ертўладаги
ташкилот аъзолари гарчи ибодатхонанинг меҳрибонлигини тан олишсада, айримлари унда
ўзларини уйдагидек ҳис қилмаганларини менга айтишди. Тепадаги одамлар фақат жисмонан
йиғиладиган бўлса, бу ердагилар бир-бирларига руҳан яқинлик туядилар. Мабодо улар
ўзларини аблаҳ дея ҳисоблашганларида, жинси ва футболкаларига тақинчоқлар илиб тутун
босган жимжимали клубларда жиққамушт бўлиб ётишарди. Лекин уларнинг дунёси
ҳашамдор деворлар ва суянчиқлари баланд ўриндиқли ибодатхонада эмас, худди шу ерда эди.
Аслида мазкур ташкилотнинг аъзолари бизнинг мураббийларимиз эканлигини, руҳий
бўлишдан ўта муҳим сабоқлар берганини ибодатхона ҳам, бошқалар ҳам тушуниб етса
қанийди. Улар юксак даражадаги тўғрилик билан бошлаб юқори ишонч билан якунладилар.
Худди "бахтиёр қашшоқлар"дек ҳар ҳафта интиқиб қатнайдилар, негаки, "Номаълум
ичкиликбозлар" – бу иноят тарқатиладиган ягона жой.
Мен бир неча марта жамоатимда воизлик қилганимдан сўнг, кечлик хизматини олиб
боришда ёрдам берганман. "Мен меҳрибон католик, оқкўнгил, худони севувчи ва итоаткор
бўлганим учун кечликни тотмайман, - деб ёзади Ненси Мейерс сирли маъросимлар ҳақида. -
Мен ёмон католик, жонимнинг қон камлигидан ожизланиб шубҳа, ташвиш ва қўрқувга
тушганим учун уни тотаман. Воизликдан сўнг, очқаган руҳимга озуқа бераман".
Кечликда иштирок этишни истаганлар биринчи қаторга ўтишди, турганлар ярим айлана
ҳосил қилиб, муқаддас атрибутларни олиб келишимизни кутиб туришар эдилар. Олдимдаги
кишига нонни синдириш учун узатарканман "Бу сен учун парчаланган Исонинг танасидир" -
дейман. Чўпон ҳамма ичаётган чашкани узатиб "Бу сен учун тўкилган Исонинг қонидир" -
дея хитоб қилади. Хотиним ибодатхонада ишлаган ва мен кўп йиллар давомида дарслар олиб
борганим учун қаршимда турган бир қанча кишиларни тарихини билар эдим. Сочларини бўяб
икки четини гажак қилиб қайирган Мейбл аввал фоҳиша бўлган, сўнгра нафақахўрлар учун
тузилган марказга келди. Ниҳоят, аёл қалбини оғир азобга қўяётган қайғули сирни унга очиб
бермагунича, хотиним етти йил мобайнида унга қарашиб юрди. Эллик йил аввал у ўзининг
якка-ю ягона боласини - қизини сотган экан. Оиласи ундан ҳомиладорлиги вақтида воз
кечган, бор-йўғидан ажралган аёл қашшоқ она бўлишни истамай боласини Мичиган
штатидаги эр-хотинга пуллабди. "Мен бунинг учун ўзимни асло кечирмайман" - дейди Мейбл.
Энди аёл уни кечликдан ажратиб тўсиқ бўлиб турган одамлар ортида турар ва иноятнинг
туҳфасини кутиб қўлларини чўзарди. "Исонинг вужуди сен учун азобланган, Мейбл..."
Мейблдан ташқари бу ерда ибодатхонамиз нафақахўрлари уюштирган никоҳ тадбирининг
ягона юлдузлари Гус ва Милдред ҳам бор эди. Улар тўй учун ижтимоий таъминот ва
солиқларга деб ойига 150 доллардан харажат қилишибди. Тўғри, ҳеч қандай харажатсиз ҳам
бирга яшаб кетишлари мумкин эди, аммо Гус рози бўлмабди. Унинг айтишича, Милдред
ҳаётини нурга тўлдирган ва севимли аёлининг ёнида қашшоқликдан асло чўчимас экан. "Сен
учун Гус ва сен учун Милдред, Исонинг қони тўкилган..."
Навбатда қизиққон ёш афроамерикалик Адольф турарди, унинг ирқий тенгсизликка қарши
нафрати Вьетнамда шаклланган. Адольф бизнинг ибодатхонадаги одамларни қўрқитган.
Машғулотларимдан бирида Исо Навин китобидан ўқиётганимда Адольф қўлини кўтариб
шундай деб қолди: "Ҳозир қўлимда М-16 милтиғи бўлсайди, шу ердаги ҳамма оқ танли
аблаҳларни отиб ташлардим". Аввал доктор бўлган ибодатхонамизнинг мўътабар
кишиларидан бири уни чеккага тортиб суҳбатлашди ва бу ерга келишидан олдин дориларини
ичиб олишини уқтирди. Келганлар у билан ярашишди, негаки уни фақатгина ёвузлик эмас, балки очлик ҳам бошқарарди. Агар у автобусга улгурмаса ҳеч қайсимиз машинамизда олиб
келишни ўйламасдик. Шунда у гоҳида беш миль йўлдан пиёда келарди. "Исонинг танаси сен
учун азобланган, Адольф..."
Мен Чикаго университетида ишлайдиган ажойиб немис жуфтлиги Кристина ва Райнерни
кўриб табассум қилдим. Иккаласи ҳам фалсафа докторлари бўлиб Германия ғарбидаги
пиетистлар жамоасидан чиқишган. Улар моравиялик биродарлар ҳаракати бутун дунёда
қандай кучли тўлқин кўтарганини ва қадрдон шаҳарларидаги ибодатхонага ҳам таъсир
қилганини айтишди. Уларнинг ўғли яқинда Хиндистондаги ҳаворийлар гуруҳига қўшилибди.
У бир йил мобайнида Калькуттанинг энг ифлос харобаларида яшаш истагини билдирибди.
Кристина ва Райнер аввал бу каби қурбонликка ҳурмат билан ёндашишарди, бироқ энди
фарзандларининг қароридан бутунлай ўзгача аҳволга тушдилар. Улар йигитнинг хавфсизлиги
ва саломатлиги хусусида қайғуришарди. Кристина юзини қўллари билан яширди, кўз ёшлари
унинг бармоқлари орасидан сизиб чиққанини кўрдим. "Сен учун, Кристина ва сен учун
Райнер, Исонинг қони тўкилган,,,"
Сўнгра Сарра ўтди, унинг мияси жароҳатланган бўлиб, яраланган сочсиз бошига қалпоқ
кийиб олган. Кейин Майкл ўтди, у жуда қаттиқ дудуқланар эди, ҳаттоки биров унга мурожаат
қилганида қурқувдан қисиниб қолади. Шунингдек, ўзини тиёлмайдиган ва оғир вазнидан
қийналиб юрадиган итальян аёли, яқиндагина тўртинчи марта турмушга чиққан Марияни ҳам
кўрамиз. "Бу никоҳ аввалгиларига ўхшамайди, аниқ биламан".
"Исонинг танаси... Масиҳнинг қони..." Биз бу одамларга ҳозир шу жойда иноятдан бошқа
нимани ҳам тақдим эта олардик? Умуман айтганда, ибодатхона "иноят воситаси" бўлмаса
бошқа нимани бера олади? Ахир иноят шу ерда, бузилган оилалар ва яримта қўғирчоқни
эслатадиган одамлар орасида-ку. Ваҳоланки, "тепадаги" ибодатхона ва пастдаги "номаълум
ичкиликбозлар" бир-бирларидан катта фарқ қилмаслиги мумкин.
Иноятнинг ойнаси орқали қараган кишилар ибодатхона ичидаги-ю, ташқи дунёдаги
кўриниш бир хил ранглигидан таажжублансалар ажаб эмас. Худди мендек ва ибодатхонадаги
бошқалардек, ҳар биримиз гуноҳкормиз ва Худо бизларни севади. Ўз уйидан узоқларга
дайдиб кетган болаларни эса оталари уларнинг қайтишини кутишади, токи қайтиб
келганларида уларнинг шарафига зиёфат уюштириш учун.
Саҳродаги пайғамбарлар, замонамиз рассомлари ва алломалар иноятнинг унга ўхшашини
излаб беҳуда овора бўлишади. "Мен айтишга уяламан, бироқ дунёга керак бўлган нарса –
масиҳийликнинг севгисидир", - деб ёзади Бертранд Рассел. Тинчликпарвар, гуманист ва
ёзувчи Маргарита Ласки ўлимидан бироз аввал телешоуда интервью берди: "Масиҳийларга
хасадимни уйғотадиган нарса – бу сизларнинг кечиримга қодирлигингиздир. Нетайки, мени
кечира оладиган ҳеч кимим йўқ" Худди шунингдек, "Х авлоди" тушунчасининг муаллифи
Дуглас Капленд "Худодан кейинги ҳаёт" китобида қуйидагича хулосага келади: "Менинг
сирим шуки, касалмандлигим ва ёлғиз олдинга боришга ожизлигим учун Худога муҳтожман.
Менга Худо керак, у менга ёрдам берсин, ўзим бунга қодир эмасга ўхшаб турибман: у мени
ўзим учун меҳрибонга айлантирсин: севиш қобилиятидан маҳрум бўлганимда севишимга ўзи
ёрдам берсин".
Мени шундай истакли одамларга Исо қандай мулойим муносабатда бўлганидан
ҳайратланаман. Юҳаннонинг Хушхабарида Исонинг тўсатдан бир аёл билан қудуқ олдидаги
суҳбати ёзилган. Ўша даврларда эрнинг ташаббуси билан ажралишган. Самариялик аёл эса
бешта эркак томонидан рад этилган эди. Исо унинг ҳаётини тартибсизликка айлантириб
юборганлигига таъна қилиш билан гапни бошлаши мумкин эди. Лекин У айтмади: “Эй аёл, сенинг эринг бўлмаган эркак билан яшаб, қанчалик ахлоқсиз ҳаёт кечираётганингни
тушунаяпсанми? " Аслида эса у шундай деди: "Кўраяпманки, сен чанқоқсан". Исонинг
айтишича, аёл ичаётган сув унинг чанқоғини қондирмайди, фақат ҳаёт сувидан симирсагина
ичини куйдираётган олов тоабад ўчади.
Мен ахлоқий жиҳатдан менга ёқмайдиган ҳаракат қиладиган киши билан тўқнашсам, Исонинг фикрлаш тарзини эслашга ҳаракат қиламан. "Бу ўта чанқаган одамга ўхшайди", -
дейман ўзимга. Роҳиб Генри Роувен билан Сан-Францискодан қайтиб келган куниёқ
ҳамсухбат бўлдим. У ОИТСга чалинган беморларга ғамхўрлик қилаётган турли
ташкилотларда бўлган ва улардан эшитган қайғули тарихдан юраги қаттиқ азобланган. "Улар
аянчли севгини шу қадар исташадики, айнан шу нарса уларни ўлдирмоқда", - деди у. Генри
улар мисолида керак бўлмаган сувга чанқоқ одамларни кўрган.
Гуноҳкорлардан, "бошқача" одамлардан узоқлашишга интилар эканман, Исонинг ер юзида
яшашдан мақсади нимада бўлганини ўйлайман. Баркамол, бегуноҳ Исо атрофидаги одамларга
нисбатан ўзини бегона ҳис этишига тўла ҳақли эди. Аммо, у барчага таниқли гуноҳкорларни
ҳукм қилмади, балки улар билан яқин муносабат ўрнатди.
Иноятга яқинлашган кишилар ҳеч қачон уй-жойсиз одамларга "ташландиқ одамлар"дек ёки
"ёрдамимизга муҳтож бечора" сифатида қарамайди. Ва бизлар ҳам улардан "севгига
лойиқлик"ни излашимиз керак эмас. Иноят бизга шундай деб ўргатади: Худо одамларнинг
қандайлиги учун эмас, балки ўзининг Худо бўлгани учун бизни севади. Муносиблик
даражаси бу ўринда ўлчанмайди. Немис файласуфи Фридрих Ницше ўз автобиографиясида
одам қалбининг энг чуқурлигини, айниқса, кўплаб одамлар қалбини кўмиб ётган ифлосликни
"кавлаш" қобилияти ҳақида ёзган. Ницше иноят бўлмаганнинг муаллими эди. Биз эса, аксинча, одамлардаги яширин бўлаган лойиқликни ҳис этишлари учун чорланганмиз.
“Қурол-аслаҳа" фильмининг бир саҳнасида Жек Николсон ва Мерил Стрип ўйнаётган
қаҳрамонлар қирда чўзилиб ётган кекса ва маст эскимослик аёлга дуч келадилар. Ўзларининг
ҳам кайфлари тароқ бўлсада, уни нима қилишни муҳокама этадилар.
-Бу аёл мастми ёки бирорта дайдимикан? – деб сўрайди Николсон.
-Шунчаки бир дайди. У бир умр шунақа.
-Бунгача-чи, ким бўлган?
-Аляскада фоҳиша эди.
-Ахир бир умр фоҳиша бўлмагандир. Унгача нима билан шуғулланган?
-Бунисини билмадим. Менимча, жажжигина чақалоқ бўлгандир.
-Хўш, жажжигина чақалок - бу демак кимдир дегани. Бу дайди ёки фоҳиша дегани эмас.
Бутунлай бошқача гап. Кел, уни уйга элта қолайлик.
Эскимослик аёл иккала дайдига иноятнинг ойнаси орқали кўринди. Жамият уни ҳеч нарсага
арзимайдиган одам қаторида ўзлирининг сафидан улоқтирган. Бироқ, у қанчалик хароб
бўлмасин Худонинг инояти билан "жажжигина чақалок" тариқасида намоён бўлди.
Масиҳийлик таълимотида шундай қоида ўргатилди: "Гуноҳдан нафратлангин, гуноҳкорни
эса севгин”, чунки унга ўхшаб яшашдан кўра, унга воизлик қилиш енгилроқдир. Мабодо
масиҳийлар Исонинг мазкур қоидасига изчил амал қилсалар эди, Исо айтган мукаммал
тимсол каби, биз иноят тарқатиш борасида илгарилаб кетган бўлардик. К.С.Льюиснинг
айтишича, унинг ўзи одам гуноҳига нафрат ва гуноҳкор одамга нафрат ўртасидаги баъзур
илғанадиган фарқни узоқ вақт тушунмаган. Ахир қандай қилиб одам қилган ишдан
нафратланиб, ўша одамдан эса нафратланмаслик мумкин? "Бироқ йиллар ўтиб, ўзим бир умр
шундай муносабат қилган бир киши бор экани маълум бўлди, яъни, бу ўзим эканман.
Ўзимдаги қўрқоқликни, шухратпарастликни ва хасисликни қанчалик даражада кучли
ёқтирмасам ҳам, барибир ўзимни севиб яшашда давом этаман. Бу менда ҳеч қачон оз бўлсада
қийинчилик туғдирмаган. Тўғрисини айтадиган бўлсам, мен юқоридаги сабабларни қанчалик
ёмон кўришимни сабаби, уша одамни (ўзимни) қаттиқ севганимдир. Мен ўзимни севганим
учунгина шунга ўхшаш ҳаракатлар қилган одамларга ўхшашим ёқмайди".
"Масиҳийлар гуноҳга қарши нафратида шубҳага бормасликлари керак", - деб ҳисоблайди
Льюис. Ўзимиздаги гўноҳлардан қандай нафратлансак, бошқаларнинг ҳам гўноҳидан шундай
нафратланишимиз лозим. Инсон шундай ишни қилганидан афсусланиб, у қачондир, қандайдир шароитда, қандай қилиб бўлса-да шифо топишига умид қилишимиз керак.
Билли Мойерснинг "О, иноят!" мадҳияси ҳақидаги ҳужжатли фильмида Лондондаги
Уэмпли ўйингоҳида олинган саҳна бор. Турли мусиқий гуруҳлар, асосан, рок гуруҳлари
Жанубий Африкадаги ислоҳотни байрам қилиш учун тўпланишди ва ташкилотчилар негадир
дастурни опера хонандаси Жесси Норман якунлашига қарор қилдилар.
Телекамера гоҳо ўйингоҳдаги бесаранжом оммани, гоҳо Жесси Норманнинг интервьюсини
кўрсатади. Ўтган ўн икки соат мобайнида "Ган,з Розес" каби гуруҳлар мусиқаларнинг зарбли
оҳангларини овоз кучайтиргичлар орқали узатиб фанатларни ва шусиз ҳам ҳаяжонга тушган
ичкиликбоз ва гиёҳвандларни жазавага туширдилар. Йиғилганлар жиннилик қилаяпти, "бис"
мусиқачилари энди рок гуруҳларининг ўрнини эгалладилар. Бу вақтда Жесси Норман ўз
гримхонасида Мойерс билан "О, иноят!" мадҳиясини таҳлил қиляпди.
Дарвоқе, мадҳияни қўпол, қаттиққўл қуллар билан савдо қилган Жон Ньютон ёзган. У илк
бор денгиздаги бўрон чоғида, шиддатли тўлқинлар кемасини парчалаб ташлашига бир баҳя
қолганида Худога юзланди. Ньтоннинг имонга келиши учун узоқ вақт керак бўлди, бироқ
эътиқодга юз тутганидан сўнг ҳам қул савдосини давом эттираверди. Унинг "О, Исонинг
номи, у қанчалар тотли..." қўшиғи Африка қўлтиғида кема бортига қулларни чиқараётган
чоғида ёзилган. Кейинчалик у машғулотидан кечиб роҳибга айланди ва Уильям Уилберфасга
қўшилиб қулчиликка қарши курашди. Жон Ньютон қандай ботқоқдан юксакликка
кўтарилганини ҳеч қачон унутмади. У иноятни доимо қалбида ва ёдида сақлади. "Мен
ўлгандим ва мўъжиза туфайли ҳаётга қайтдим", - дея бутун қалби билан ёзган.
Фильмда Жесси Норман Билл Мойерсга, Нъютон юқоридан тўғилган қуллар айтиб
юрадиган эски қўшиқнинг мавзусини улардан кўчирган бўлиши ҳам мумкин, дейди.
Ниҳоят, Норманнинг саҳнага чиқиш навбати келди. Прожекторнинг доира шаклидаги
ёғдуси африкача услубдаги ранг-баранг либослар кийган машҳур афроамерикаликнинг
саҳнага чиқиб келганини намоён этди. Саҳнада ҳеч қандай рақс гуруҳлари, ҳеч қандай мусиқа
асбоблари йўқ - фақат Жессининг ўзи турибди. Бутун оммани, ҳар битта кишини ҳаяжон
тўлқини қамраган. Ахир машҳур опера юлдузини ким билмайди дейсиз? Кимдир ундан
"Ганз’н’Розес"ни куйлашини талаб қилди. Бошқалар уни қўллаб-қувватладилар. Вазият
таранглашди.
Жесси Норман эса яккахон тарзда секин-аста куйлай бошлайди:
"О иноят, сен-ла, азоблар гирдобидан,
Нажот топдим!
Ўлик эдим, мўъжизавий равишда тирилдим,
Сўқир эдим, лек нурни кўряпман!"
Уимбли ўйингоҳида шу кеча ҳайратомуз воқеа юз берди. Хириллаб қолган етмиш минг
фанат унинг иноят ҳақидаги ариясини эшитиб жимиб қолди.
Бу вақтда Норман иккинчи куплетга келди. "Аввал қалбим қўрқувда эди, энди эса ором
топди..." – хонанда ўзининг сопрано овози билан оломонни сеҳрлаб қўйди.
Шу орада у учинчи куплетга етиб келди:"...Бироқ сен ҳамиша ёнимда бўлдинг, мени уйга
етаклаб бораяпсан" - неча минглаб фанатлар ёдларида чала-ярим қолган, қачонлардир
эшитган сўзларни бирга қўшилиб куйлашарди.
Ўн минг йиллар ўтиб кетади,
Унутармиз ажал соясин,
Ўшанда ҳам биринчи кундек,
Биз Худони куйлайверамиз".
Жесси Норманнинг ўзи кейинчалик, ўша оқшом Уэмбли ўйингоҳини тўлдирган қудрат нима
эканини ўзи заррача тасаввур қила олмаганига иқрор бўлди. Назаримда, мен бу нима эканини
биламан. Дунё иноятга муҳтож. Шу боис, иноят ер юзига тушганида борлиқ сукутга толади, соғинч ва муштоқлик ила илоҳиётнинг ҳайратбахш садосини тинглайди.
"ФОЙДАЛАНИЛГАН МАНБАЛАР"
3 Боб
1: "Таврот қонуни Мусо орқали берилган эди": Юҳанно1:17
2: “Сизнинг эслатувларингиз кулга ўхшайди”: Иов 1:17.
4 Боб
3: "Чунки менинг бу ўғлим ўлган эди": Луқо 15:24
4: "У ҳали узоқда келаётганидаёқ отаси ўғлини кўриб кўнгли бўшашиб кетди": Луқо 15:20
5: "Сизларга айтаманки, худди шунингдек, тавба қилган битта гунохҳкор учун Худо
фаришталари ҳузурида шодлик бўлади”: Луқо 15:10
6: "Эй Худо! Мен гуноҳкорга раҳм қил": Луқо 18:13
7: "Сизларга айтаманки, худди шунга ўхшаш тавбага ҳожат сезмаган тўқсон тўққизта
тақводордан кўра тавба қилган биттагина гуноҳкор учун осмонда шодлик бўлади": Луқо 15:7
8: "Ё Раббий! Шоҳлигингга кирганингда мени эслагин": Луқо 23:42-43.
5 Боб
9: Луқо 15:3-7
10: Юҳанно 12:3-8
11: Марк 12:41-44
12: Матто 20:1-16
13: "Дўстим! мен сенга ноҳаклик қилганим йўқ": Матто 20:13-15
14: "Раббим! Агар биродарим менга қарши гуноҳ қилса, мен неча марта кечирайин?": Матто
18-21
15: “Менинг фикрларим – сизларнинг фикрларингиз эмас”: Ишаё 55:8-9.
15: “У чексиз жаҳлланмайди, чунки шавқат қилишни севади”: Михей 7:18
16: “Ва уинг шаҳарларига қилич йиқилади”: Осиё 11:6-9
17: “Яна бор ва эри севадиган аёлни севиб қол”: Осиё 3:1
18: "Аммо гуноҳ кўпайгани сари Худо инояти ҳам ортиб боради": Римликларга 5:20
19: "Худо ҳар ҳил мехру иноятлар манбаидир": Бутрус 5:10
6 Боб
20: “У ҳали узоқда бўлганида отаси уни кўрди”: Луқо 15:20
7 Боб
21: "Бизга гуноҳ қилганларни биз кечирганимиздек сен ҳам бизнинг гуноҳларимизни
кечиргин": Матто 6:12
22: "Бироқ агар сиз бошқаларнинг айб-гуноҳини кечирмасангиз, Отангиз ҳам сизни
кечирмайди": Матто 6:15
23: "Шундай қилиб, сен ҳайр-эҳсонингни қурбонгоҳга олиб келганингда, агар у ерда
биродаринг сендан хафа экани ёдингга тушса, ҳайр-эҳсонингни у ерда, қурбонгоҳда қолдир
ва аввал биродаринг билан ярашгил": Матто 5:23
24: "Шунингдек, агар сизларнинг ҳар бирингиз ўз биродарингизнинг гуноҳини чин кўнгилдан
кечирмасангиз, Менинг самовий Отам ҳам сизларга шу йўлни тутади": Матто18:35
25: "Шунда сиз осмондаги Отангизнинг ўғиллари бўласизлар": Матто:5:44-47
26: "Эй севиклиларим, ўзингиз учун қасос олмангизлар": Римликларга:12:19
8 Боб
27: “Чунки Худо мени ёдимдан чиқартирди”: Бития 41:51
28: "Зеро, биз бундай олийруҳонийга эга эмасмиз": Яҳудийларга 4:15
29: “Зеро, гуноҳни билмаганни У бизлар учун қурбон қилди”: 2Коринфликларга 5:21
30: "Эй Отам! Агар мумкин бўлса бу закққум коса Менинг ёнимдан ўтиб кетсин. Лекин мен
истагандек эмас, Сен истагандек бўлсин": Матто 26:39
31:"Эй Ота! Уларни кечиргин": Луқо 23:34
9 Боб
32: “Зеро, улар билмайдилар”: Луқо:23:34
11 Боб
33: "Лекин биз ҳали гуноҳга ботган чоғимизда Масиҳ биз учун ўлди": Римликларга:5:8
12 Боб
34: “Улар сизлар учун бузуқ нарса ҳисобланиши лозим”: Левит:11:11
35: “Зеро, Мен – сизларнинг Раббий Худоларингизман”: Левит:11:44
36: “Сизларнинг ўғилларингиздан ҳеч бирлари”: Левит:21:17-20
36: “Яҳудияда таъқиқланганини сизлар биласизлар”: Ҳав 10:28
37: “Аммо менга Худо очди”: Ҳав 10:28
38: “Бутун Яҳудияда ва Самарияда”: Ҳав 1:8
39: "Исони ҳалок этиш чорасини топмоқ пайига тушдилар": Марк 11:18
40: "Аксинча, зиёфат бераётганингда, қашшоқ, майиб, шол ва кўрларни чақир": Луқо 14:13
41: "Энди на яҳудий бор, на юноний, на қул бор": Галатияликларга 3:28
42: "Бизнинг улуғ олий Руҳонийимизга эга бўлиб": Яҳудийларга 4:14,16.
43: "Шунинг учун, эй биродарлар, жасоратга эга бўлиб": Яҳудийларга 10:19-21
44: "Бунинг устига Илохий Руҳ бизнинг заифлигимизга мадад бериб туради": Римликларга
8:26
13 Боб
45: "Ҳамма гуноҳ қилган ва Худонинг улуғворлигидан маҳрумдир": Римликларга 3:23
14 Боб
46: "Мен илгариги шаккох бўлган": 1Тимутинга1:13-15
47: "Мени "Ё Раббий, ё Раббий" деб чақиргани билан ҳар одам осмон шоҳлигига
киравермайди" :Матто7:21
48: "Худо оламни ҳукм қилиш учун эмас, балки Ўғли орқали қутқариш учун Ўғлини юборди": Юҳанно 3:17
49: “Худойимизнинг иноятини бошқа нарсага айлантирадиганлар”: Иудалар 1:14
50: "Раббимиз ва Халоскоримиз Исо Масиҳнинг иноятига таяниб, уни таниб-билиб борган
сайин ривож топинглар": 2Бутрус 3:18
51: "Ҳамма гуноҳ қилган ва Худонинг улуғворлигидан маҳрумдир": Римликларга:3:23
52: “Гўноҳ кўпайганда”: Римликларга 5:20
53:"Хуш, нима дейлик?”: Римликларга:6:1
54: “Нима”: Римликларга 6:15
55: "Биз гуноҳ қаршисида ўлганмиз": Римликларга 6:2
56: "Шунга ўхшаб, сизлар ҳам ўзларингизни гуноҳ қаршисида ўлик ҳисобланглар": Римликларга 6:11
57: "Шундай қилиб, энди гуноҳ сизларнинг фоний баданларингизга ҳокимлик қилмасин": Римликларга:6:12
58: Титу:2:12
15 Боб
59: "Ҳой илонлар": Матто 23:33, 16-18,27
60: "Эй фарзийлар, энди сизлар": Луқо 11:39
61: "Сен бировга садақа бермоқчи бўлсанг": Матто 6:2-6
62: "Эганг Худовандни севгин": Матто 22:37
63: "Шундай қилиб, мукаммал бўлинглар": Матто 5:48
64: "Эй қонунчилар, сизларнинг ҳам ҳолингизга вой": Луқо 11:46
65: “Раббий Худойингнинг номини беҳудага тилга олма”: Чиқиш 20:7
66: “Эчки қайнатма”: Чиқиш 23:19
67: “Зино қилма”: Чиқиш 20:14
69: “Ҳолингизга вой”: Матто 23:33-24
70: “Фарзийларнинг хамиртурушидан эҳтиёт бўлинглар”: Луқо12:1, Матто 23:3
70: "Улар бутун ишларини инсонларга кўриниш учун қиладилар": Матто 23:5-7
71: “Доғ тушган кийим”: Ишаё 64:6
72: "Аммо агар қонун восита бўлмаса эди, мен гуноҳни билмаган бўлар эдим": Римликларга
7:7-8
72: "Худонинг шоҳлиги овқат ва ичимликдан иборат эмас": Римликларга 14:17
17 Боб
73: “Пойдевори бузилганида”: Псалом 10:3
74: "Айёрнинг ўғиллари": Матто 13:38
18 Боб
75: "Душманларингизни севинглар": Матто 5:44
76: “Шундай қилиб, мукаммал бўлинглар”: Матто 5:48
19 Боб
77: "Эй Ота! Уларни кечиргин, улар нима қилаётганини билмайдилар": Луқо 23:34
78: "Агар ораларингизда муҳаббат ҳукмрон бўлса, сизлар менинг шогирдларим эканингизни
ҳамма шундан билиб олади": Юҳанно 13:35
79: "Бу аёлни кўряпсанми? деди Симўнга": Луқо 7:44-47
МУНДАРИЖА
Муаллиф ўз миннатдорчилигини билдиради ...............................
1 Боб. Сўнгги тўғри сўз ....................................................................
Биринчи қисм: .................................................................
Қандай шириндир бу овоз .........................................................................
2 Боб. Бабеттанинг байрами: ҳикоя ................................................
3 Боб. Иноятдан бебаҳра олам .....................................................
4 Боб. Севувчи Ота .............................................................
5 Боб. Иноятнинг янги арифметикаси ...........................................
Иккинчи қисм: ...................................................................
Иноятсизлик доирасини бузиш
6 Боб. Узилмаган занжир: ҳикоя .......................................................
7 Боб. Ғайритабиий ҳаракат ....................................................
8 Боб. Нима учун кечириш керак? ..................................................
9 Боб. Ҳисоб - китоб......................
10 Боб. Иноят омбори .....................................................................
Учинчи қисм: ......................................................................
Иноятнинг адолатсизлигини ҳис қилиш
Можаро ҳиди
11 Боб. Никоҳсиз туғилганларнинг уйи: ҳикоя ........................................
12 Боб. Нопок нарса йўқ ................................................
13 Боб. Иноят шофолаган кўзлар ......................................................
14 Боб. Туйнуклар .....................................................................................
15 Боб. Иноятдан қочиб .........................................................................
Тўртинчи қисм .......................................................................
Кар бўлиб қолган дунё учун иноятнинг мусиқаси
16 Боб. Катта Гарольд: ҳикоя ...............................................................
17 Боб. Ҳидларнинг қўшилиб кетганлиги ...............................................................
18 Боб. Доноликнинг муҳимлиги ...................................................................
19 Боб. Яшил ўтлар ороли .............................................
20 Боб. Тортишиш кучи ва иноят........................................................
Фойдаланилган манбаалар
1987 йилда Ирланд Республикачилари Армияси томонидан ташланган бомба Гордон
Уилсон ва унинг йигирма ёшли қизини бинонинг беш футлик харобалари остида қолдирди.
Ўшанда фақат Гордон тирик қолди. Ва у кечира олди. У бомба ташлаган террорчилар ҳақида
эса шундай деди: "Мен қизимдан жудо бўлдим, аммо нафрат ҳиссини сезмаяпман... Мен
Худодан бугун ҳам, бошқа тунларда ҳам қизимнинг қотилларини кечиришини сўрайман, холос".
Адабиёт йўналишидаги кўплаб мукофотларнинг соҳиби Филипп Янси "Иноятнинг
ажойиблиги нимада" китобида "иноят" тушунчасини оддий тилда очиб беради. У иноятни
очиқ-ойдин кўриниб турган ҳаётий воқеаларга олиб киради, унинг "иноят бўлмаган"га
нисбатан сабр-бардошини синовлардан, имтиҳонлардан ўтказади.
Нацистлар томонидан яҳудийларнинг оммавий қирғин қилиниши ёки ку-клукс-кланчиларнинг каби ваҳшийликларии орасида ҳам иноят яшаб қолармикин? Умуман олганда, ана шундай вазиятларда иноят керак бўладими ёки йўқми?
"Иноят гуноҳни ҳеч қачон оқламайди, - дейди Янси, - бироқ у гуноҳкорга бериладиган
туҳфадир. Ҳақиқий иноят карахт аҳволга туширадиган, можароли хусусиятга эга. У биздан
гуноҳкорга яқинлашишни талаб қилади ва унга майинлик ҳамда умид билан қўл
узатишимизни сўраб ақл-идрокимизни ларзага солади. Худди Исо Масиҳ давридаги солиқ
йиғувчига ўхшаб, иноят вафосиз турмуш ўртоқни, болаларга бешавқат муносабатда бўлган
одамни кечиради, ОИТС қурбонига ҳам, гиёҳвандга ҳам муҳаббат билан ёндашади".
Иноятнинг ажойиблиги нимада?
Филипп Янсининг асарлари бутун дунёга машҳур. Унинг "Мен билмаган Исо" номли
китоби миллий бестселлерга айланиб "Йилнинг олтин китоби" мукофотига сазовор бўлди.
Ёзувчи "Одам қийналганда Худо қаерда бўлади?", "Худода ҳафсаласи пир бўлиш" ва "Уқубат
ҳадяси" асарлари учун ва Муқаддас Китобни талабалар учун ҳаммуаллифликда алоҳида
жамлагани учун ҳам бир неча бор ушбу мукофот билан тақдирланган.