Обложка Макс Лукадо КИМ БУ ОДАМЛАР? КТО ЭТИ ЛЮДИ 1 книга (узб) ОДДИЙ ОДАМЛАР ҚОДИР ХУДОНИНГ ҚЎЛЛАРИДА ОБОРОТ ТИТУЛА ББК 86.37 Л84 Инглиз тилидан таржима Max Lucado Cast of Characters Originally published in English by THOMAS NELSON, Inc. Nashville, TN, USA. All rights reserved. This Licensed Work published under license. Лукадо, Макс Л84 Ким бу одамлар? / Инглизчадан таржима.— СПб.: Шандал, 2009. — 272 с.  ISBN978-5-94861-111-2 ББК 86.37 ISBN 978-0-8499-2124-7 (англ.) ISBN 978-5-94861-111-2 (узб.) © MaxLucado, 2008 © «Шандал»,нашриёти 2009 Cast of Characters Common People in the Hands of an Uncommon God Max LUCADO (c) 2008 by Max Lucado Thomas Nelson, Inc., Nashville, Tennessee Макс ЛУКАДО Ким бу одамлар? Оддий одамлар қодир Худонинг қўлларида Лэндон Сондерсга Мен ҳозиргача сизнинг сўзларингиз ва табассумингиз тафтини ҳис қиламан Аннотация Бу китобда Худо оддий одамларни оламни ўзгартиришга жалб қилгани (ва жалб қилаётгани!) ҳақида ҳикоя қилинади. Авлиёларни, даҳоларни эмас, балки оддий одамларни жалб қиляпти! Кимлар ўша одамлар? Муттаҳамлар, товламачилар. ёлғончилар… Тасаввур қилинг: гап Иброҳим, Мусо, Павлус, Бутрус, Матто ва бошқа кўплаб одамлар ҳақида кетяпти. Биз эса бу одамларни “имон қаҳрамонлари” деб аташга кўникиб қолганмиз. Уларнинг камчиликларини Худо Ўзининг севгиси билан тўлдиргандан кейин, улар қаҳрамон бўлдилар. Аммо энг муҳими, - деб таъкидлайди муаллиф, - бу одамлар – сиз билан бизмиз. Биз буни бошқаларга етказишга қодирмиз. Биз раҳм-шафқат кўрсатмаймиз. Биз ёлғон гапирамиз. Биз хиёнат қиламиз. Биз ҳамма нарсани ўзбошимчалик билан қилишга ҳаракат қиламиз. Аммо Худо инсондаги ёмон иллатларни бартараф қилади ва Ўзининг шуҳратини намоён қилиш учун инсондаги яхши томонларни олади. Кириш Сиз яланг жойдаги кафеда ўтирибсиз. Ёнингизда тахминан йигирма ёшлардаги сочлари қоп-қора йигит ҳам сиз билан битта столда ўтирибди. Унинг кийимидан ишчи экани кўриниб турибди. Йигитнинг қўл томирлари бўртиб чиққан, бақувват, офтобда қорайган қўлларига қараб, очиқ ҳавода ишласа керак, деб тахмин қилиш мумкин. У кўкаламзорлаштириш соҳасида ишлармикан? Ёки қурилишда ишлармикан? Сиз бу нотаниш йигитни хижолатга солишни истамайсиз... аммо унга яна бир марта нигоҳ ташлайсиз. Унинг юз тузилишидан хорижлик экани билиниб турибди. Сиз уни хижолатга солишни истамайсиз. Аммо ўзингизни қўлга олишга улгурмасингиздан олдин, у сизнинг нигоҳингиздан сўрамоқчи бўлган гапингизни уқиб олади-да, табассум қилади: — Мен яҳудийман. — Йўғ-э? — Ҳар хил хаёлга бориб, менга ғалати қараган биринчи одам ёлғиз сиз эмассиз. Мен яҳудийман. Мисрга келганимга икки йил бўлди, холос. Сиз стулингизни яқинроқ суриб, унга мурожаат этасиз: — Бу мамлакатга келишингизга сизни нима мажбур қилди? — Балки, бошимдан ўтганларни қисқача сўзлаб берарман? Сиз бош силкиб, маъқуллайсиз, у ҳикоясини бошлайди. — Отам амакимни алдаб, унинг меросини тортиб олган экан. Табиийки, отам амакимни алдаб, унга чап бериб ўтишини бувим хоҳлаган экан. Маккорона бу режани бувим ўйлаб топган экан-да.Эсов амаким алданиб, чув тушиб қолганидан қаттиқ ғазабланибди, у отамни ўлдиришга пайт пойлайдиган бўлибди. Отам қочиб кетибди, фақат яланг оёқ эмас, балки бешикаст, осонликча қочиб қолганидан ўзи жуда хурсанд экан. Отам бобомнинг укаси хонадонидан бошпана топибди. Эҳтимол, Лубнон деган жойни эшитган бўлсангиз керак? Албатта, эшитмагансиз. Билишингиз шарт ҳам бўлмаган. Балки, у ер чорвачиликка ихтисослашган юрт бўлгани учун ҳам билишингиз керак бўлгандир, аммо бу сиз учун муҳим бўлмаган-ку. Мен ўша ерданман. Отам амакимнинг қизларидан бирини яхши кўриб қолибди, аммо хатога йўл қўйиб иккинчи қизига уйланибди. Шундай қилиб, Лобон барибир айёрдан устун келибди. Айтайлик, холам – онамнинг синглиси жуда содда кўринган, эрини қўлдан чиқармаслик учун холам Лобон учун шу ишни қилган. Ниҳоят, отам менинг онамга ҳам уйланибди. Биласизми, менинг онам отамнинг суюкли хотини бўлган экан. Аммо ҳеч ҳомиладор бўлмабди, шунинг учун бошқа аёллар орқали бир этак фарзандга эга бўлибди. Онамга фарзандлар туғиб берган ўша аёллардан бири онамнинг синглиси бўлган экан. У кўринишидан жуда содда бўлган. Мен туғилган пайтга келиб, уйимизда бир тўда бола бўлган экан. Мен отамнинг эркатойи бўлган эканман. Отам мени шунчалик яхши кўрар эдики, отам менга берган совғаларга, меҳр-муҳаббатга акаларим, опаларим эга бўла олмас эдилар. Уларни ҳар доим ҳасад қовоқариси чақарди. Оқибатда акаларим мени савдогарларга тирик товардай сотиб юбордилар. Мана, энди Мисрдаман. Отам мен ҳақимда ўйлаб: “Ўғлим аллақачон ўлиб кетган бўлса керак”, деб ўйлаётгандир. Аммо мен тирикман. Аммо жуда очман. Овқатингизни емайсизми? Тарелкангиздаги овқатингизни ўша йигитга узатиб, уни кузатасиз: у бирпасда овқатни шип-шийдон қилиб ташлайди. Кейин у сизга ҳикоя қилиб берган воқеадан ҳайратга тушасиз. Ярамас одамлар товламачиларни алдаяптилар. Фирибгарлар қўшхотинлиларни лақиллатиб кетяптилар. Улар қанақа одамлар экан, ўзи?! Худо оламни ўзгартириш мақсадида фойдаланган одамлар айнан ана шулар! Юсуф ва унинг оиласи — соддадил, айни пайтда товламачи одамларнинг баъзи намуналари, холос. Ана ўша одамларнинг бошидан ўтган воқеалар Муқаддас Битикларнинг материалини ташкил қилади. Ёқуб ўзининг онаси Ривқонинг сўзига кириб, Эсовни тунади.Тоғаси Лобон тўйга шундай айёрлик билан тайёргарлик кўрдики, кутилмаган бу ҳодисани Ёқуб тушунолмай қолди: у тоғасининг қизларидан ўзи танлаганига эмас, бошқасига уйланди. У алданганини эрталаб билди: бу пайтда ваъда берилган, тўйга аталган торт ейилган бўлади. Юсуф-чи? Қаранг. У худди эркак товус сингари ясаниб, акаларининг жаҳлини чиқариб, у ёқдан-бу ёққа юради. Ахир, ўша акалари кейинчалик Исроилнинг ўн икки қабиласига ўзларининг номини бериб, Исо Масиҳнинг шажарасида ўзларининг қонуний ўрнини эгаллайдилар. Ҳа, айнан Исо Масиҳнинг шажарасида! Масиҳнинг шажара дарахти бўйлаб юқорига кўтарила бошлаганингизда, қурт босган олмага дуч келасиз. Буларнинг ҳаммаси Янги Аҳднинг биринчи бобида баён қилинган. Матто шажарада бирин-кетин қирқ иккита ота-буваларнинг номини келтиради, уларнинг ҳаммаси жуда шубҳали шахсиятлар. Қани, қуйидаги намуналарга эътибор берайлик-чи. * Юсуфнинг акаси Яҳудо ўз ваъдасини бажарсин деб, қадимда ўтган момолардан бири ўзини фоҳиша қилиб кўрсатиб, Яҳудони мажбур қилган эди (қаранг: Ибтидо 38). * Бошқа момолардан бири ўзини фоҳиша қилиб кўрсатиши керак эмас эди. У асли ўзи фоҳиша эди, у Ерихода ўзининг уйи деразасига қизил арқон боғлаб қўйиб, эркакларни ўзига жалб қилиб, уйига чақирарди (қаранг: Ёшуа 2). * Бурсабо эътибордан четда қолмади; ҳовузда чўмилаётган бу гўзал аёл шоҳ Довуд туфайли Муқаддас Китоб саҳифаларидан жой олди (қаранг: 2 Шоҳ. 11). * Қонида тестостерон номли дорининг кўпиришини боса олмайдиган баҳайбат паҳлавонни Довуд ўлдирди. Довуднинг соғлом ақлидан кўра, хотинлари кўп эди. * Довуднинг ўғли Сулаймоннинг хотинлари ҳам, ақли ҳам, бойлиги ҳам етарли эди. У сингари бой, у каби ёлғиз бошқа биронта шоҳ бўлганми? «Беҳуда, беҳуда — ҳаммаси беҳуда!» — деган сўзларни унинг қабр тошига ўйган эдилар. Исонинг ота-боболари-чи? Бирин-кетин фақат шармандалик келтирадиган воқеалар, далиллар, ахлоқсизлик, зиддият. Аслида ўша одамлар кимлар? Ўша одамлар бизмиз. Мана, уларни таниб олинг. Улар бошидан кечирган воқеаларда биз ўзимиз бошимиздан кечирган воқеаларни кўрамиз. Биз умид-ишончимизни улар бор жойда қозонамиз. Уларнинг орасидан эса... юз бераётган воқеаларнинг бош қаҳрамони юксалиб чиқади – У Эгамиз Худо, Яратувчимиз, Ҳайкалтарошимиздир. У сўниб бораётган қалбимизнинг Қутқарувчисидир. У яна бир марта уринишимизга имкон беради, ҳар биримизга ахлоқ компасини тутқазади, ўгитлар, қонун-қоидаларни таклиф қилади ва истовчиларга бажонидил беради. Қаттиқ хафа қилган Мусога, чекинган Шимшўнга, Худодан шубҳаланган Тўмага, ёввой одамдай кийиниб юрган, ёввойи айиқдай озиқланган Яҳё пайғамбарга ҳам юксак унвонни У берган. Муқаддас Китобнинг қаҳрамонлари ана шунақа одамлар, улар қайсар, фавқулодда одамлар. Аммо кўпчилик шундай деб ўйламайди. Улар бошларидан кечирган воқеалар менга ёқади. Вақти-вақти билан мен ҳатто бу воқеаларнинг баъзиларини ўзимча баён қилишга уринадиган бўлдим. Мазкур китобда ана шундай уринишларимнинг самаралари тўпланган. Энди “ҳосилни йиғиб олишда” ёрдам берган Лаура Кендаллга, Карен Хилл ва Андреа Лукадога сизларнинг ижозатларингиз билан миннатдорчилик билдирай. Яна Давид Мобергга, «Thomas Nelson» нашриёти ходимларида ҳам менга берган ғоялари учун раҳмат айтаман. Биз ғаройиб ваъдалардан илҳомланиб ёзилган мана шу саҳифаларни сизларга тақдим қиляпмиз: агар Худо ана шу одамларнинг ҳаммасига Ўзида жой топган бўлса... У бизга ҳам жой топа олади. Бу “Ибронийларга мактуб”дан қуйидаги қимматли сатрларда ўз тасдиғини топади: Инсонларни гуноҳлардан покловчи Исо ва покланган инсонларнинг ҳаммаси бир оилага мансубдир. Шу сабабдан Исо уларни биродарларим деб аташдан ор қилмайди <...>“Умидим Худодадир... Худо берган фарзандларим билан бирга Мен шу ердаман!”(Иброний. 2:11,13). Бу ўринда биз ўзимизни худди катта оиланинг суратига қараб тургандай ҳис қиламиз. Аммаю холаларнинг, амакию тоғаларнинг, аммавачча ва холаваччаларнинг – тўйга ёки бирон маросим ё байрамга йиғилишган ҳамма қариндош-уруғларнинг компанияси кўз ўнгимизда гавдаланади. Оиланинг ҳамма “нусхалари”дан иштирок этяптилар. Улғаймасдан гўдаклигича қолган дайди, ичувчи амаки, бир озгина бўлса ҳам гапирмасдан туришни ўрганмаган хола. Ўтмишда жиноят ботқоғига ботган холавачча, гаплари ҳамон кескир бобожон. Мисрча либос кийиб олган Юсуф ва нигоҳлари баданни тешиб юборгудай ўткир Ёқуб. Лобон тоға ва шоҳ Довуд. Ҳаммалари шу ерда. Уларнинг орасида Исо ҳам бор. У Ўз болаларининг мағрур отаси каби, табассум қилиб ҳамманинг ўртасида ўтирибди. “Мана, Мен ва Худо Менга ато қилган болалар”. Сиз бу суратда ўз қиёфангизни кўряпсизми? Умид қиламанки, сизнинг суратингиз ҳам шу ерда бор. Шундай, Исо сиз билан ҳам фахрланади. 1-боб Юсуф Исо Масиҳнинг туғилиши қуйидагича бўлган эди: Исонинг Онаси Марям Юсуф деган дурадгор йитгитга унаштирилгандан кейин, бир ёстиққа бош қўймасларидан олдин маълум бўлдики, Марям Муқаддас Руҳдан ҳомиладор бўлган экан. Марямнинг эри Юсуф тақводор бўлиб, Марямни шарманда қилишни истамади ва ҳеч кимга билдирмай унаштиришни бекор қилмоқчи бўлди. Юсуф шундай хаёлга бориб турганда, Худонинг Фариштаси Юсуфга уйқусида зоҳир бўлди ва шундай деди: - Эй Довуд ўғли Юсуф! Хотининг Марямга уйланишдан қўрқма, чунки ундан туғиладиган Чақалоқ Муқаддас Руҳдандир; Марям Ўғил туғади,Унга Исо деб исм қўясан, чунки Ўғил инсониятни гуноҳларидан қутқаради. Исо Масиҳнинг туғилиши шундай содир бўлди: бу барча воқеалар Эгамизнинг Ўз пайғамбари орқали айтган қуйидаги сўзлари бажо бўлиши учун юз берган эди: “Қиз ҳомиладор бўлади, у ўғил туғади, Унинг исмини Иммануил деб қўйишади.” Иммануил “Худо биз билан” деганидир. Юсуф уйғониб кетди. Эгамизнинг фариштаси буюргандек, у Марямга уйланди. Аммо Марям Ўғилни туғмагунча, Юсуф унга яқинлашмади. Бола туғилганда эса Юсуф Унга Исо деб исм қўйди (Матто 1:18–25). Юсуфнинг ибодати Муқаддас Китобда “кадр ортида” қолганлари бизда саволлар туғилишига асос бўлади. Муқаддас Китобни ўқиб, беихтиёр шивирлаб қуйидаги фикрларимизни айтишдан ўзимизни тийишимиз қийин бўлади: «Қизиқ, мабодо...» «Қизиқ, Момо Ҳаво шундан кейин умуман мева емаганмикан?» «Қизиқ, жала қуйиб турганда, Нуҳ қандай қилиб ухлай олдийкин?» «Қизиқ, Юнус балиқни яхши кўрдимикан? Еремиё дўстлар орттирдимикан?» «Мусо шундан кейин бутазордан ўзини четга олиб, узоқроққа бориб турдимикан? Исо латифалар айтганмикан? Бутрус яна сув устида юришга уриниб кўрдимикан?» «Агар Павлус бирон аёлга таклиф қилганда, ўша аёл Павлусга турмушга чиққан бўлармиди?» Муқаддас Китоб панжарага ўхшайди, панжаранинг очиқ жойларидан асосий нарсага қараш мумкин. Аммо манзарани тўлиқ ҳолда кўриб бўлмайди. Бу – Худо билан мулоқот қилаётган одамлар тасвирланган, аммо натижаси ҳар доим ҳам маълум бўлмаган суратларга тўла альбомдир. Фазовий кенгликдаҳаракатдаги кўплаб одамлартугуни йўқ драмада ҳам шунга ўхшаш натижага олиб келади.Шунинг учун биз қуйидагиларни билишни истаймиз: Зино қилаётганда қўлга тушиб қолган аёл (қаранг: Юҳанно 8:3-11) уйига келгандан кейин эрига нима деб айтди экан? Жин чалган одам шифо топгандан кейин қандай тарзда тирикчилигини ўтказгани ишлаб пул топган экан? (қаранг, масалан: Марк 5:2–19 ва б.)? Қачонлардир Яирнинг қизи, ўликдан тирилмасам яхши бўлар экан, деб пушаймон бўлганмикан? (қаранг: Луқо 8:41–56) Аниқ шахсият ҳақида сўз юритилаётган ҳар бир бобда панжаранинг очиқ жойларини, альбомдаги суратларни, “қизиқ, агарда...” каби саволларни топасиз.Аммо Масиҳнинг туғилиши бўйича пайдо бўлган саволлар шунчалик кўпки, бошқа ўринларда шунчалик кўп савол туғилмайди.Одамлар туғиладилар, аммо улардан бирон нарсани сўраб қолишга улгурмасимиздан олдин улар ғойиб бўладилар. Меҳмонхона хўжайини (қаранг: Луқо 2:7) жуда банд экан, Худони қабул қилолмади. Амм у Кимга жой беришдан бош тортганини қачонлардир тушуниб етдимикан?Яйловдаги чўпонлар (қаранг: Луқо 2:13) кейинчалик фаришталарнинг қўшиқлари мусиқасини эслаганмиканлар? Юлдузлар ортидан келган мунажжимлар (қаранг: Матто 2:1–12) чақалоққа сажда қилиш қандайлигини айтиб берганмикинлар? Юсуф, о Юсуф! Унга менинг саволларим шунчалик кўпки! Мен бир нарсани билмоқчи эдим: Юсуф Исо билан армрестлингда куч синашганмикан? Қачондир Юсуф ғалаба қилишига Исо имкон берганмикан? Юсуф ибодат қилаётганда бошини кўтариб қараб, Исо мени эшитяпти, деб билдимикан? “Исо” сўзи миср тилида қандай талаффуз қилинади? Мунажжимларнинг кейинги ҳаёти қандай кечди экан? Юсуфнинг ҳаёти қандай кечганийкин? Юсуфга нима бўлганини биз билмаймиз. Биринчи актда у шунчалик муҳимки, драманинг давомида унинг ҳаёти давом этишини истаймиз. Аммо Қуддусда ўн икки ёшли Исо билан кечган(қаранг: Луқо 2:41–51) қисқа саҳнани ҳисобга олмаганда, у бирон ўринда қайтиб кўринмайди. Унинг кейинги ҳаёти жумбоқлигича қолади, биз эса фақат мавҳум тахминлар қилишимиз мумкин, холос. Менинг саволларим орасида энг биринчиси Байтлаҳм ҳақидаги савол бўлади. Мен ўша куни тунда оғилхонада нима юз берганини кўпроқ билгим келади. Мен у ерда Юсуфни кўряпман. Ой нурларини сочаётган яйлов. Осмонда юлдузлар милтирайди. Узоқда Байтлаҳм чироқлари кўзга ташланади. Ана, Юсуф оғилхона ёнида у ёқдан-бу ёққа юрибди. Ҳозиргина Исо туғилди, Юсуф нимани ўйлаяпти экан? Марямни тўлғоқ тутганда, Юсуфнинг калласига қандай фикр келди экан?У қўлидан келган ишни қилди — сув иситди, Марям ётадиган жойни тайёрлади. У оғилхонага Марямни имкон қадар қулай қилиб ўрнаштирди, кейин ташқарига чиқди. Марям унга, чиқиб туринг, деб илтимос қилди. Акс ҳолда ичкарида қолишга Юсуфнинг бардоши етмаган бўларди. Мана шу абадийликда – у оғилхонадан чиққандан кейин, Исо туғилгунга қадар бўлган лаҳзада – Юсуф нима ҳақида ўйлади экан? У ташқарига қоронғуликка чиқди ва юлдузларга нигоҳ ташлади. У ўша лаҳзаларда ибодат қилганмикан? Бир қанча сабабларга кўра, мен “Юсуф сукут сақлаган”, деб айта олмайман. У ҳаяжонланиб гоҳ олдинга, гоҳ орқага юраётганини кўриб турибман. Гоҳ бошини тебратади, гоҳ панжаларини бир-бирига чалиштириб қисади. У бунақа бўлишини кутмаган эди. Қизиқ, у ўшанда нима деб гапирган экан... Мен ҳаммасини шунақа қилиб уюштирмоқчи эмас эдим. Эй Худойим! Асло ундай эмас. Менинг фарзандим оғилхонада туғиладими? Йўқ, шунақа бўлади деб ҳеч ўйламаган эдим.Похол ва сомон тўшалган, қўйлар ва эшаклар қамаладиган қўрада-я? Менинг хотиним бизнинг фарзандимизга ҳаёт ато қиляпти, хотиним чекаётган дардни фақат юлдузлар эшитяпти? Мен буни асло шундай тасаввур қилмаган эдим. Йўқ, мен, оиламизнинг ҳамма аъзолари, ҳамма кампирлар йиғилишиб келади, деб кутган эдим. Эшик олдида қўни-қўшнилар тирбанд бўлиб туради, менинг ёнимда дўстларим бўладилар, деб ўйлаган эдим. Чақалоқ биринчи бор йиғлаганда, бутун хонадонимиз ҳаяжонланиб, ҳаракатга келади, деб тасаввур қилардим. Менинг елкамга қоқиб, табриклайдилар, деб ўйлардим. Ҳақиқий байрам! Мен, ана шундай бўлиши керак, деб ўйлаган эдим. Доя чақалоғимни қўлимга тутқазади, ҳамма қарсак чалади. Марям дам олади, биз эса чақалоқ туғилганини нишонлаяпмиз. Бутун Насро шаҳри байрам қиляпти. Хўш, нимани кўряпмиз? Насро бу ердан беш кунлик йўл. Биз эса бу ерда... қўйлар қўрасидамиз. Биз билан ким бу байрамни нишонлайди? Қўйларми? Чўпонларми? Юлдузларми? Ҳаммаси аксинча юз берди. Мен қанақа эр бўлдим, ўзи?! Мен, хотинимга ёрдам берсин, ғамхўрлик қилсин, деб ҳатто доя ҳам топмабман. Мен хотинимнинг остига битта тўшак ҳам топиб бера олмабман. Эшагимнинг эгар-жабдуғини унинг боши остига ёстиқ қилиб берибман. Мен уни уйга эмас, пичан ва сомон сақланадиган саройга олиб келибман. Ҳайвонларнинг сассиқ ҳиди, ёқимсиз шовқин таралади. Нима ҳам дердим, мендан ҳам чўпонлардан келадиган ҳид анқийди. Мен ниманидир нотўғри қилдиммикан-а? Эй Худойим! Сен фариштани юбориб, ўғил туғилгани ҳақида хабарлаганингда, мен бу хабарни нотўғри қабул қилдим. Менинг кўз олдимга Қуддус, Маъбад, олийруҳонийлар, йиғилиб турган оломон келарди. Эҳтимол, намойиш, тантанали юриш, ҳеч бўлмаганда, зиёфат келарди. Мен айтмоқчиманки, нима бўлганда ҳам Ёғ суртилганнинг Мавлуди-ку бугун! Ёки Қуддусда мумкин бўлмаса, нимага Насрода бўлмас экан?! Қайтанга Насрода яхши бўларди-ку! Энг камида, уйим, ишим ўша ерда. Бу ерда нимам бор?!Толиққан эшагим, бир қучоқ шох-шабба, кўзада иссиқ сув. Мен бунақа шароитни асло хоҳламаган эдим! Менинг ўғлим мана шундай ҳолатда туғилсин, деб ҳеч истамаган эдим. О, яна ўзимнинг дардларимни тўкиб соляпман-а. Яна ўша эски гаплар, шундайми, эй Ота? Мен шу гапларни айтмоқчи эмас эдим, бир оз хаёлимдан кўтарибди. Ахир, у менинг ўғлим эмас, у Сенинг Ўғлинг-ку! Сенинг Ўғлинг. Сенинг режанг, Сенинг ниятинг.Саволим учун кечиргин... Наҳотки Худо шу тарзда оламга келса? Фариштанинг зоҳир бўлганини эътироф этдим. Ҳомиладорлик ҳақида бутун атрофимдагилар берган саволларга мен тоқат қила олдим. Байтлаҳмга саёҳатни ҳам, майли, тан олдим. Аммо, эй Худойим, У албатта оғилхонада туғилиши керакмиди? Ҳозир Марям исталган дақиқадаюкдан халос бўлиши мумкин. У болага – Ёғ суртилганга ҳаёт бағишлайди. Бир чақалоққа эмас, Худога ҳаёт бағишлайди. Фаришта шундай деб айтди. Марям ҳам шунга ишонади. Худойим, мен ҳам шунга ишонишни истайман. Аммо Ўзинг биласан – менга ҳам осон эмас. Ҳаммаси шунчалик... шунчалик ақл бовар қилмайдиган ҳодисалар. Худойим, мен жуда кам учрайдиган нарсаларга кўникмаганман. Мен дурадгорман. Мен ёғоч, тахталар билан ишлайман. Ғўлаларни ўлчаб олиб йўнаман. Шоқулга қараб устунларни ўрнаштираман. Етти ўлчаб бир кесаман. Қурувчилар тасодифларга тоқат қилолмайдилар. Мен режани билишим керак. Ишга киришишимдан олдин лойиҳа чизмасига қараб олишни афзал деб биламан. Аммо бу сафар мен қурувчи эмасман, тўғрими? Мен бор-йўғи қурол, асбобман, холос. Болға Сенинг қўлингда. Бош ва кўрсаткич бармоқ орасига қистирилган мих ҳам Сенда. Искана ҳам Сенинг қўлингда. Бу – Сенинг ишинг, меники эмас. Сени саволларга кўмиб, безор қилдим, бу аҳмоқлик эканини биламан, Худойим. Шубҳаларим учун кечир мени, ишонишим қийин, Худойим. Аммо Сен, осон бўлади, деб ваъда бермагансан, шундайми? Айтгандай, яна бир гап, Ота. Эсингдами Сен фариштани юборганинг? Иложини қилиб яна бирини юборолмайсанми? Агар фариштани юборолмасанг, биронта одамни юборгин. Мен бу ерда ҳеч кимни танимайман, биронтаси билан гаплашишни жуда истаяпман. Балки, меҳмонхона хўжайинини ёки биронта йўловчини юборарсан? Ҳатто чўпон бўлса ҳам бўлаверади. Мен ўйга толаман. Юсуф юқоридагидай ибодат қилганмикан? Эҳтимол, қилгандир, эҳтимол, қилмагандир. Аммо сиз ибодат қилганингиз аниқ. Сиз Юсуфнинг аҳволига тушгансиз – Худонинг айтаётганлари билан ўзингизга тўғри бўлиб туюладиганлари ўртасида ўралашиб қоласиз. Худо сизга “Қил!”деб айтганларни қилдингиз. Аммо “Худо мен билан гаплашдими?” деб ўзингиздан ўзингиз сўраб, шубҳаланиб қолдингиз... Шубҳалардан қорайиб кетган осмонга тикиласиз. Шунда Юсуф берган саволларни берасиз. Сиз ўзингиздан: “Илгаригидай тўғри йўлдаманми?” деб сўрайсиз. Сиз ўнгга қайрилган жойда чапга қайрилишингиз керак эмасмиди? Юз берган барча воқеалар асосида бирон ният борми? Ахир, ҳамма воқалар сиз кутганингиздай бўлмасдан, тескарисига айланиб кетди-ку! Ҳар биримиз тунда алангага мўралаб қараш қандайлигини биламиз. Оғилхонанинг эшигидан эмас, эҳтимол, операция хонасининг эшигидан мўралаб қарармиз. Йўлнинг четидан, қабристоннинг текис қирқилган кўкаламзоридан туриб қараймиз. Биз ўзимизнинг саволларимизни берамиз. Биз Худонинг режаларига шубҳа билан қараймиз. Худо нима учун мана шу ишларни қилганини биз тушунолмаймиз. Байтлаҳмнинг тунги осмони остида саросимага тушган мусофирнинг ибодати эшитилди. Бу ибодат – биринчи марта ҳам эмас, охирги марта ҳам эмас. Агар сиз ҳам Юсуф берган саволларни берсангиз, Юсуф қилган нарсаларни қилишингиз учун сизни даъват қилишимга ижозат беринг. Унинг иши — итоаткорлик, мана гап қаерда. У Худога итоат қиларди. Унга фаришта зоҳир бўлганда, у итоаткор бўлди (қаранг: Матто 1:20–24). Марям унга юз бераётган воқеаларни тушунтирганда, у итоаткор бўлди. Худо унга “йўлга отлан” деб амр берганда, у итоаткор бўлди (қаранг: Матто 2:13–14). У Худога итоаткор бўлди. У очиқ осмон остида итоаткор бўлди. У булутлар билан қопланган осмон остида итоаткор бўлди. У итоаткорликдан бош тортиш шубҳаларига йўл қўймади. У ҳамма нарсани билмасди, аммо билганларини ижро этарди.У ўзининг ишини ташлади, оиласини йўлга тайёрлади ва узоқ ўлкаларга йўл олди. Нимага? Чунки Худо унга шуни амр қилди. Сизнинг ишларингиз қандай? Юсуфга ўхшаб сиз манзарани тўлиғича кўра олмайсиз. Юсуфга ўхшаб, Исо сизнинг оламингизнинг бир қисмига кирганини кўришингиз керак, холос. Юсуфга ўхшаб, сиз ё итоаткорликни ёки шаккоклар сингари итоатсизликни танлашингиз керак. Юсуф итоаткорликни танлагани учун, у Худонинг қўлида бутун оламни ўзгартирадиган қурол бўлди. Сизнинг ҳаётингизда шундай воқеалар юз бериши мумкинми? Бугунги кунда ҳам Худо, илгаригидай, янги Юсуфларни излапти. Худо бу оламдан юз ўгирмаганига эркагу аёллар ишоняптилар. Ғайриодатий Худога хизмат қиладиган одатдаги одамлар ана шулардир. Сиз улардан бири бўлишни хоҳлайсизми? Ҳатто бирон нарсани тушунмаганингизда ҳам...Худога хизмат қиласизми? Байтлаҳмнинг тунги осмони остида – биринчи марта эмас ва охирги марта ҳам эмас – мусаффо қалбларнинг илтижолари эшитилди. Эҳтимол, ўшанда Юсуфнинг ҳамма саволларига Худо жавоб бермагандир. Аммо У асосий саволга жавоб берди: «Сен, илгаригидай, мен билан биргамисан, Худойим?» Чақалоқ-Худонинг биринчи йиғисидаёқ жавоб келди. «Ҳа, ҳа, Юсуф, Мен сен билан биргаман». Муқаддас Китоб билан боғлиқ кўплаб саволлар бор. Агар Отамиз хонадонига қайтмас эканмиз, бу саволларга жавоб бера олмаймиз. Панжаранингочиқ жойлари ва альбомдаги суратлар кўп. Биз кўп марта “Қизиқ, агар...” деб шивирлаймиз. Аммо ҳали биз англаб етмаган кўплаб саволлар борки, бу саволларни беришга арзимайди. Худо биз ҳақимизда ғамхўрлик қиладими? Биз Худо учун бирон аҳамиятга эгамизми? Худо илгаригидай, Ўз фарзандларини яхши кўрадими? Охурда ётган Чақалоқнинг нигоҳи билан У “Ҳа” деб жавоб беради. Ҳа, сизларнинг гуноҳларингиз кечирилган, Ҳа, сизларнинг исмингиз осмонларда ёзилган. Ҳа, ўлим устидан ғолиб бўлган. Ҳа, Худо сизнинг оламингизга кирган. Эммануил. Худо биз билан бирга (қаранг: Матто 1:23). Ўйлаш ва муҳокама қилиш учун 1. “Худо гапираётган ва ўзингизга тўғри туюладиган гапларнинг ўртасида мушкул аҳволга тушиб қолган” ҳолатларингизни тасвирланг. 2. Итоаткорлигимиз ва Худонинг раҳнамолиги ўртасида алоқа қандай? Агар сиз Муқаддас Битикларнинг айрим амрларини бузаётган бўлсангиз, нима учун Худодан, ҳаётимизга раҳнамолик қилгин, деб сўрашингиз мумкин эмас? 3. Ўтмиш ҳаётингиздаги қайси воқеалар сиздан, нимага Худо шундай қилди экан, деб таажжуб билан сўрашингизга мажбур қилди? 4. Худо менинг ҳаётимга, ҳаётимда юз бераётган ҳамма нарсага аралашяпти, шекилли, деб шубҳалана бошлаганингизда, одатда, сизда қандай ўзгариш юз беради? Бу ўринда қандайдир қонуниятни пайқаш мумкинми? 5. Ибронийлар. 3:12–19ни ўқинг. Ибронийлар. 3:13да, ҳамма биргаликда Худога итоаткор бўлишига шу оят ёрдам берсин деб, қандай ўгит бериляпти? Ибронийлар. 3:18–19да итоаткорлик ва ишонч ўртасидаги зич алоқага эътибор беринг. Бу алоқа нимадан иборат? 2-боб Матто Исо йўлда давом этаркан, солиқ йиғадиган жойда ўтирган Маттони кўриб қолди. Исо унга: ”Ортимдан юр!” — деди. Матто ўрнидан туриб, Исога эргашди.Бир оздан кейин Исо Маттонинг уйида меҳмон бўлди. Кўп солиқчилар ва гуноҳкорлар келиб, Исо ва Унинг шогирдлари билан бирга дастурхон атрофига ўтирдилар. Фарзийлар буни кўриб, Исонинг шогирдларидан: “Нега Устозингиз солиқчилару гуноҳкорлар билан бирга еб–ичиб ўтирибди?” — деб сўрадилар. Исо бу гапни эшитиб, уларга шундай жавоб берди: “Соғлар эмас, хасталар табибга муҳтождир. Боринглар–да, Тавротдаги: “Мен қурбонликни эмас, раҳм–шафқатни истайман”, деган сўзларнинг маъносини ўрганиб келинглар. Ахир, Мен солиҳларни эмас, гуноҳкорларни тавбага чақиргани келганман”(Матто 9:9–13). Эътибордан қолган одамларнинг дўсти Исо йўлда давом этаркан, солиқ йиғадиган жойда ўтирган Маттони кўриб қолди. Исо унга: “Ортимдан юр!” — деди. Матто ўрнидан туриб, Исога эргашди(Матто 9:9). Бу таклиф кимга қаратилгани билан ажабланарли — солиқ йиғувчига қаратилган. Димоғдор ғазна ўғриси бўлган амалдорнинг очкўзлигини сохта телевоиз билан яхшилаб аралаштиринг. Бунга сотқин адвокатнинг сурбетлигини ва орқадан ҳужум қиладиган номарднингразиллигини қўшинг.Қўшмачининг “одамшавандалиги”дан бир чимдим сепинг, устини эса гиёҳванд моддалар сотувчининг “ахлоқий кодекси”билан безатинг. Хўш, нима ҳосил бўлди? Биринчи асрдаги солиқ йиғувчилар Яҳудийларнинг фикрига кўра, солиқчилар жонли мавжудотлардан сувда яшайдиган планктонлар билан бир хил даражада бўлганлар, уларнинг лавозими мана шу жонзотлар эгаллаган ўрин билан бир хил бўлган. Рим қайсари Яҳудиянинг солиқчиларигаҳалқдан ҳамма нарсани - одамларнинг қайиқларини, овлаган балиқларини, уйларини, етиштирган ҳосилинисолиқ сифатида тортиб олишга рухсат берган эди. Қайсар ҳукмрон бўлгач, бошқа нарсалардан нималардир солиқчига ҳам тегарди. Матто давлатгақарашли солиқ йиғувчи бўлган эди. Хусусий солиқ йиғувчилар қора ишлар учун бошқаларни ёллар эдилар. Матто сингари давлатнинг солиқ йиғувчилари узун лимузинларида юртнинг чекка жойларига борардилар ва ўлжа билан қайтардилар. Уларнинг ҳаёт йўли худди пармасимон асбоб сингари эди. Матто туғилганда унга Леви деб исм бердилар (қаранг: Марк 2:14; Луқо 5:27–28). Бу сўз муқаддас шажарани билдирадиган“леви” сўзига оҳангдош эди.Эҳтимол, унинг ота-онаси, ўғлимиз Леви руҳонийси бўлади, деб орзу қилган бўлишлари мумкин. Агар шундай бўлса, оилада у назардан четда қолган бўлиб чиқади. Ишонч билан айтиш мумкинки, уни четга суриб қўйганлар. Қўшнилариникида зиёфат бўлганда-чи? Уни ҳеч қачон таклиф қилмаганлар. Битирувчиларнинг учрашувида-чи? Унинг исми негадир рўйхатдан тушиб қолаверган. Ундан, худди гепатит вирусидай, ҳамма ўзини олиб қочган. Ҳамма Маттодан узоқроқ туришга ҳаракат қилган. Фақат Исо шундай қилмади: «Исо унга: “Ортимдан юр!” — деди. Матто ўрнидан туриб, Исога эргашди». Матто бунга маънавий томондан тайёр бўлган бўлиши керак. Исо уни узоқ вақт кўндиришга урингани даргумон. Қавс ташқарисида Маттонинг шубҳали дўстлари ва Исонинг яқинда орттирган дўстлари қолдилар, улар мобил телефони рақамларини алмашдилар. «Сўнгра Леви ўз уйида Исонинг шарафига катта зиёфат берди. Меҳмонлар орасида бир гуруҳ солиқчилар ва бошқа одамлар бор эди» (Луқо 5:29). Сиз нима дейсиз: бу учрашув нима учун юз берди? Ўйлаб кўришга ҳаракат қиламиз. Менда шундай тасаввур пайдо бўлдики, идорасига қайтиб келган Матто майда-чуйдаларини йиғиштиради. У деворда осиғлиқ турган Квислинг* номидаги йиллик мукофот соҳиби дипломини ва ёвуз фирибгарлик Коллежи дипломини ечиб олади. Ҳамкасблари ундан сўрайдилар: — Нима бўлди, Мэт? Денгиз саёҳатига кетяпсанми? —Эй, Матто, нима бўлди, сени ҳайдадиларми? Матто нима дейишини билмайди. У ғўлдираб, ишини алмаштиргани ҳақида айтади. Аммо эшикка яқинлашиб, тўхтаб қолади. У қўлида майда-чуйда нарсалари солинган қутичани ушлаганича, ҳамкасбларига қарайди. Уларнинг юзларидан руҳан эзилганлари аниқ билиниб турибди, улар ғамгин, ташвишланган аҳволда ўтиришибди. Маттонинг томоғига нимадир тиқилиб қолгандай бўлди. О, булар яхши йигитлар эмас. Оналар буларнинг номи билан фарзандларини қўрқитадилар: “сизлар ҳам ўша йигитларга ўхшаб қоласизлар”. Оғзи шалоқ одам. Масленица (қишни кузатиш байрами – таржимон изоҳи) карнавалида ишратпарастлик рамзи.Уларнинг рўйхатида биринчи бўлиб қора букмекер (олдинда турган турли воқеаларда, кўпинча, спорт мусобақаларида тикиладиган пулни қабул қиладиган профессионал бас бойлашувчи одам – таржимон изоҳи) нинг телефон рақами турибди. Уларнинг туғилган куни қачон эканлигини тунги клубдаги муштумзўр эсдан чиқармайди. Аммо дўстлар, барибир, дўстлар-да.Лекин шу лаҳзада у нима * Квислинг — норвегиялик сиёсатдон, фашист, Норвегияни босиб олишда фашитларга ёрдам берган; кўчма маънода — сотқин. — Таржимон изоҳи. қила оларди? Матто бу дўстларини Исо билан учрашувга таклиф қилиши керакми? Бўлмасам-чи, албатта таклиф қилиш керак. Бу дўстлари воизларни яхши кўрадилар, худди қўйлар қассобни яхши кўрганларидай. Уларга, телевизорда диний канални қўйинглар, деб айтиш керакми? Шунда улар: “Кўринишидан қандга ўхшаш пахтани эслатадиган прическа – Масиҳга эргашиш учун асосий талабдир”, деб ўйлайдилар.Агарда уларнинг столлари тортмаларига Таврот китоби солиб қўйилса-чи? Э, улар ўқишни билмайдилар-ку. Хуллас, Матто яна нима қилишини билолмай, елкасини қисади ва ҳаммага “хайр” дегандай бошини ликиллатади. — Лаънати аллергия, — дейди у бурчакка бориб кўз ёшларини артар экан. Кейинроқ бу воқеа яна такрорланади. Матто қарзларини ёпиш учун барга киради. Ишчилар яшайдиган даҳанинг энг ҳашаматимана шу ерда:тўкилиб кетган девор, сигарет тутуни деворларга ўтириб қолган, бильярд столи тепасида пиво рекламасини кўрсатиб турган чироқлар, бурчакда мусиқавий автомат ўрнаштириб қўйилган. Шаҳар чеккасидаги клуб Маттонинг иккинчи уйи. У барменга, мен кетдим, деб айтадиган бўлса, бармен шундай жавоб беради: — Шошмай тур, Мэт. Нима бўлди сенга? Маттонимадир деб ғўлдирайди, аммо ичи тўла ғам-андуҳ билан кетади. Кечга яқин у Исо билан бирга овқатлангани Унинг ҳузурига боради, ўз муаммоларини унга айтиб беради. — Улар менинг ошналарим, ҳамкасбларим, тушуняпсанми? Ҳалиги, барда ишлайдиган болалар бор-ку – ўшаларни айтяпман. — Уларга нима бўлибди? — деб сўрайди Исо. — Биласанми, ҳаммамиз худди бирга юргандаймиз. Мен уларни олиб кета олмасам керак. Масалан, Жошни олайлик, у, худди тақводорларнинг уйларидаги хожатхона сингари, ёғ тушса ялагундай эмас, албатта. Аммо якшанба кунлари у етимларга ғамхўрлик қилади. Бруно-чи? У билан майдонга тушганингда, сени – айиққа ўхшаган қўпол одамни қорни билан уриб, икки букчайтириб қўйиши мумкин. Аммо у ҳеч қачон менинг яхши дўстим бўлмаган. У мени уч марта гаровга топширган. Исо унга “давом этавер” деган ишорани қилди: — Муаммо нимада? — Биласанми, Исо, эҳтимол, ҳар доим шу болалар менга етишмаётгани сезилиб турса керак, деб ўйлаяпман. Мен айтмоқчиманки, Бутрусга, Ёқубга ва Юҳаннога ҳеч қандай эътирозим йўқ... аммо улар — якшанба кунининг мусаффо тонги, мен эса шанба кунининг кеч оқшомиман. Менинг ўзимга хос дўстларим давраси бор, тушуняпсанми? Исо кулиб, бошини тебратади: — Матто, эҳ Матто-ей, мен сени карантинга жўнатиш учун келибманми? Шундай деб ўйлаяпсанми? Менинг ортимдан эргашиш — асло ўз дўстларингни унутгин, дегани эмас. Аксинча. Мен улар билан танишмоқчиман. — Жиддий айтяпсанми? Лекин Исо, бу йигитлар... уларнинг ярми — муддатидан олдин шартли озод қилинган. Джош бар-мицва* дан бери тоза пайпоқ кийган эмас. — Матто, мен диний хизмат ҳақида гапирмаяпман. Сендан бир нарсани сўрасам, майлими? Кўнгил очар ўйинларига хоҳишинг қалай? Боулингми? «Монополия»ми? Гольф ўйинига нима дейсан? Маттонинг юзи ёриша бошлади: —Мен тайёрлаган овқатларни кўрсанг эди. Юнус билан наҳанг балиқ муроса қилиб киришиб кетгандай, мен ҳам бифштексни боплайман. — Жуда зўр, — кулимсирайди Исо. — Ундай бўлса, ажойиб кеча ташкил қиламиз. Бирга сайр қиламиз. Бутун бандангни тўпла. Матто боши билан ишга шўнғиб кетади. Ресторанга қўнғироқ қилиб, овқатларни уйга олиб келишга буюртма беради, ўзининг хизматчиларига ва котибасига шундай буйруқ беради: — Телма, ҳаммага етказ. Егулик ва ичгуликларни бугун кечқурун уйимга олиб келишсин. Йигитларга қўнғироқ қил: ўзлари билан бирга дўст-биродарларини ҳам эргаштириб келишсин. Мана, Исо Маттонинг уйида. Уй икки қаватли, ниҳоятда ҳашаматли, олди Жалила денгизига қараган.Гаражда йўқ нарсанинг ўзи йўқ — «БМВ» дан тортиб «Харлей-Дэвидсон»у лимузинларгача бор. Йиғилган оломонга қарасангиз, муҳим биронта тадбирга тайёргарлик кўришяпти, шекилли, деб ўйлайсиз, фақат клерикаллар партиясининг симпозиуми эмас. Қулоқларига сирға таққан йигитлар, баданлари таутировка билан қопланган қизлар. Ҳаммалари прическаларини лаклаган. Мусиқанинг қаттиқ овозидан тишлар ҳам зириллаб кетади. Матто АТС монтажчисидан кўра эпчиллик билан алоқа ўрнатиб, оломон орасидан усталик билан чап бериб ўтиб боряпти. У солиқчилар оркестрига Бутрусни “бар-мицва” – “амр ўғли” демакдир; яҳудий қонунига кўра, ўғил болалар 13 ёшидан бошлаб қонунни бажаришлари керак – таржимон изоҳи. жалб қилган, Мартани эса ошхона ишчилари ёнига хизматга қўйган. Шимўн Зилот эса мактабдаги мунозара клубидан бери дўстлашиб келаётганэски таниши билан учрашиб қолиб, гаплашиб турибди. Исо-чи? У нур сочиб ялтираб турибди. Бундан ортиқ яхши нарса яна нима бўлиши ҳам мумкин? Гуноҳкорлар ва солиҳлар бир уйда жамланган, аммо ким қаердалигини ҳеч ким аниқлашга ҳаракат қилмаяпти. Тадбир бошлангандан тахминан бир соат ўтгач, эшик ланг очилади ва ичкарига совуқ шамол эсади. Яна кимдир келди.«Фарзийлар ва фарзийларнинг мазҳабидан бўлган тафсирчилар норози бўлиб, Исонинг шогирдларига дедилар: — Нега сизлар солиқчилару гуноҳкорлар билан бирга еб–ичиб ўтирибсизлар?» (Луқо 5:30) Дин ишлари бўйича полиция жирканиб, лабларини чўччайтириб кириб келади. Қўлтиқларида қалин қора муқовали китоб. Қавмбошилик кийимининг ёқалари шунчалик қаттиқ боғланганки, бўйинларидаги қон томирлари бўртиб турибди. Қовурилган бирон нарса ейишни уларнинг ҳам кўнгиллари кусаб турибди. Аммо бифштекс эмас. Уй ичи қизиб бораётганини биринчи бўлиб Матто сезди. — Демак, сизлар диндор одамларсиз, — дейди ташриф буюрганлардан бири. — Аммо сизлар ким билан оғиз-бурун ўпишаётганларингизни билиб олинглар. Маттоўзини босиб олсинми ёки уйидан чиқиб кетсинми – билолмайди.У бир қарорга келишга улгурмасданоқ, Исо вазиятга аралашади – Матто айнан бўлиши керак бўлган жойда турибди, деб тушунтиради. «Соғлар эмас, хасталар табибга муҳтождир. Мен солиҳларни эмас, гуноҳкорларни тавбага чақиргани келганман» (Луқо 5:31–32). Мана шунақа гаплар! Маттофирибгардан Исонинг шогирдига айланади. У зиёфат уюштирди, бу эса жамиятдаги дин арбобларини ғазаблантирди, аммо Масиҳ бундан хурсанд. Яхши йигитлар жойида, ёмон йигитлар эса кетишларига тўғри келади. Ҳақиқатан, воқеа шундай! Биз нима қилишимиз керак бундай ҳолатда? Буларнинг ҳаммаси – солиқчининг дастурхонидан қайси томонда ўзингизни кўришингизга боғлиқ. Сиз ҳам, мен ҳам – Матто томондамиз. Менга бундай қараманг. Маттонинг дастурхонида ўтириш учун бизлардан энг яхшиларимиз ҳам ёлғончилардан баттармиз. Эҳтимол, сиз ҳеч қачон ўлпон йиғмаган бўлишингиз мумкин, аммо эркинликни тортиб олгансиз, ҳақиқатни оёқ ости қилгансиз, сохталик билан бировларнинг ишончига кириб, қарз олгансиз, ожизларни тунагансиз. Хўш, сиз билан биз киммиз? Маттонинг нақ ўзгинасимиз. Агар шу дастурхонда қоладиган бўлсангиз, “Менинг ортимдан юр” деган таклифни оласиз. Шундай бўлса, сиз обрў-эътиборга номуносибмисиз? Матто шундай эди. Балки, бунинг натижасида сиз ўз Хушхабарингизни ёзарсиз? Агарда Маттонинг дастурхонидан кетсангиз, изоҳу тушунтиришлар оласиз. Исонинг ортидан эргашиш учун эса ҳеч қандай ғайритабиийлик керак эмас. Унинг ортидан эргашиш учун дўстларингизни унутишингиз ҳам шарт эмас. Аксинча, улардан бир нечтасини ўзингиз билан олиб борсангиз, ёмон бўлмасди. Айтгандай, сиз бифштекс тайёрлашни биласизми? Бир куни мени голф ўйинига таклиф қилдилар. Ўйинга икки чўпон, жамоат раҳбари, яъни “бизнинг эрамиздаги Матто” иштирок этдилар. Бу учала масиҳийдан иккитаси минбардан туриб ваъз қилдилар. Тўрт соат давомида учала масиҳий билан ўйин ўтказиш ғояси жамоат раҳбарини унчалик қизиқтирмади. Лекин унинг энг яхши дўсти, масиҳий (ва унинг бошлиғи) уни ўйинга мажбур қилди. Шу боис Матто розилик беришга мажбур бўлди. Шуни айтишдан мамнунманки,ўйин якунида у бу тажрибани муваффақиятли ҳисоблади. Тўққизинчи чуқурчага келганда, у қайси биримизгадир қайрилиб, шундай деди: «Сизлар кўнгилдагидай йигитлар экансизлар». Менимча, у қуйидагини назарда тутган эди: «Мен шундан хурсандманки, сизлар мени Муқаддас Китобдан парчаларга кўмиб ташламадингизлар. Раҳмат сизларга, менинг латифаларимга қийқириб кулдингизлар, ўзларингиз ҳам латифа айтдингизлар. Раҳмат сизларга яна бир марта, кўнгли очиқ йигитлар экансизлар». Биз ахлоқий хусусиятларимизни тубанлаштирмадик ҳам, унинг жиғига тегиб, безор ҳам қилмадик. Биз фақат хайрихоҳ бўлдик. Хайрихоҳ ва ўзимизни унинг кўнглига мос тутдик. Масиҳнинг издоши баъзан ўзини рисоладагидай тутиш орқали аниқланади. Арканзасдаги бир шаҳарчада фарзанди хаста ёлғиз аёл бор эди. Унинг қўшниси муттасил равишда бу аёлникига чиқиб ногирон болага қарар, ёлғиз аёл эса бу имкониятдан фойдаланиб дўконга чиқиб келарди. Орадан маълум вақт ўтгач, қўшни бу аёлга янада кўпроқ нарса берди. Қўшни бу аёл билан имонини ўртоқлашди. Ёлғиз аёл Матто қилган ишни қилди. У Масиҳнинг издоши бўлди. Ёш онанинг дугоналари эътироз билдирдилар. — Биласанми бу одамлар нимани ўргатишади? — деб шовқин солдилар. — Битта нарсани биламан, — деб жавоб берди аёл. — Улар менинг фарзандимга ғамхўрлик қиляптилар1. Менимча, Исога бу жавоб ёққан бўларди, сизга-чи? Ўйлаш ва муҳокама қилиш учун 1. Гуноҳкорлар ва солиҳлар бир жойда йиғилишлари нимага муҳим? 2. Нима учун одамларни мана шу икки тоифага мансублигини аниқлаш арзимайдиган иш? 3. Нимага Матто уюштирган зиёфат дин арбобларини шунчалик ғазаблантирди? 4. Сиз бугунги кунда шунга ўхшаш вазият билан тўқнаш келяпсизми? Сиз одатда уларга қандай таъсир билдирасиз: Масиҳга ўхшабми ёки яҳудий дин арбобларига ўхшабми? Нима учун? 5. «Сиз бифшектс тайёрлашни биласизми»? Бу ўринда нима назарда тутиляпти? Сиз бу саволга қандай жавоб берганбўлардингиз? 3-боб Исонинг оёқларини ювган аёл Фарзийлардан бири Исога, бизникига кириб бир пиёла чой ичиб кетинг, деб таклиф қилди. Исо фарзийнинг уйига кириб ёнбошлади. Шу шаҳардаги бир гуноҳкор аёл Исо фарзийнинг уйида эканини эшитди. Аёл кўзада мирра ёғи олиб, фарзийнинг уйига келди ва Исонинг оёқ томонига ўтириб, йиғлаганича кўз ёшлари билан Унинг оёқларини юва бошлади. Кейин сочлари билан артди, Унинг оёқларини ўпди ва мирра суртди. Исони ўз уйига таклиф қилган фарзий буни кўриб: “Агар бу Одам ҳақиқатан ҳам пайғамбар бўлганда эди, Унга қўл теккизган аёлнинг кимлигини ва қанақалигини билган бўларди, бу аёл гуноҳкор–ку”, — деб кўнглидан ўтказди[...] [Исо деди:] Сенга айтай: бу аёлнинг гуноҳлари кўп эди, кечирилди. Чуқур меҳрининг сабаби ҳам шудир. Оз кечирилганнинг меҳри оз бўлади (Луқо 7:36–39,47). 7:47 тамойили Иккита одам бир-биридан, мана шу иккаласига қараганда, кўпроқ фарқ қилиши мумкинми? Биринчисига пастдан юқорига қарашяпти. Иккинчисига юқоридан пастга қарашяпти. Биринчиси — диний раҳнамо. Иккинчиси —саёқ аёл. Фарзийнинг ҳаёти— юксак ахлоқий тамойилларни қўллаб-қувватлашдан иборатдир. Аёлнинг ҳаёти — ахлоқий тамойилларнинг тузилишидан иборатдир. Фарзий зиёфатга жазм қилди. Аёл тамомила жанжалга сабаб бўладиган ишга жазм қилди. Кафарнаҳумнинг бошқа аҳолисидан, бу иккаласидан қайси бири тақводор, деб сўраб кўринг-чи, улар Шимўнни танлашади.Бўлмасам-чи, ахир, у илоҳиётни ўрганяпти, ўзи дин арбобларидан. Ҳар қандай одам уни танлаган бўларди. Аниқроғи, Исодан ташқари ҳамма. Исо икковини ҳам биларди. Исо аёлни кўрсатди. Исо, бу аёл Шимўндан кўра тақводорроқ, деб ҳисоблади. Бунинг устига, Исо бунинг сабабини Шимўнга тушунтирди. Шимўн буни билишга асло хоҳиши йўқ. У тамомила бошқа нарса тўғрисида ўйлаган эди: «Қандай қилиб бу фоҳиша менинг уйимга кириб қолди?» Биринчи бўлиб кимга бақиришни билмайди — мана шу аёлгами ёки аёл ичкарига киришига рухсат берган хизматкоргами? Ахир, бу расмий қабул! Фақат таклиф қилиинганлар кира олади. Зиёфат фақат танланганлар учун. Жамиятнинг энг қаймоғи учун. Ким шу тубан аёлни бу ерга қўйди? Шимўн ғазабланади. «Ановини қаранглар — Исонинг оёқлари остида эмаклаяпти-я.Худди оёқларини ўпяпти-я! Исо Ўзини Ким деб кўрсатяпти экан-а? У анови аёл билан оғиз-бурун ўпишмаганмикан мабодо». Ўша куни Шимўн олган сабоқлардан бири қуйидагилар эди: бу гапларни Исо эшитмаслигини истасанг, бундай фикрларни каллангга келтирма. Ахир, Исо бу гапларни эшитди-ку. Шунинг учун У Ўз фикрларини Шимўн билан ўртоқлашишга қарор қилди. Исо фарзийга деди:— Шимўн, сенга бир гап айтмоқчиман. — Айтинг, Устоз! — деди у. Исо деди:— Икки киши бир одамдан қарздор экан: бири беш юз кумуш танга, иккинчиси эллик кумуш танга. Улар қарзларини тўлай олмагани учун, қарз берувчи икковининг ҳам қарзидан кечиб юборибди. Хўш, улардан қайси бири қарз берганни кўпроқ яхши кўради? Шимўн жавоб бериб деди:— Менимча, кўпроқ қарзи кечирилган одам бўлса керак. — Тўғри мулоҳаза қилдинг, — деди унга Исо. Кейин Исо аёлга ўгирилиб қаради–да, Шимўнга деди: — Мана бу аёлни кўряпсанми? Мен уйингга келганимда, оёқларимни ювгани сув бермадинг. У эса кўз ёшлари билан оёқларимни ювиб, сочлари билан артиб қуритди. Сен Мени ўпиб кутиб олмадинг. Бу аёл эса, келганимдан бери оёқларимни ўпишдан тўхтагани йўқ. Сен бошимга зайтун мойи суртмадинг, бу аёл эса оёқларимга атир мой суртди. Сенга айтай: бу аёлнинг гуноҳлари кўп эди, кечирилди. Чуқур меҳрининг сабаби ҳам шудир. Оз кечирилганнинг меҳри оз бўлади (Лк. 7:40-47). Шимўн уйигаИсони таклиф қилди, аммо У билан хиралик қилиб жонга тегадиган камбағал қариндошдай муомала қилади. Ҳеч қандай таомилдаги самимий хушмуомалалик йўқ. Бир-бирини бағрига босиб ўпишишлар ҳам йўқ. Оёқ ювиш учун сув ҳам йўқ. Сочга суртиш учун ҳам сув йўқ. Ёки, ҳозирги тасаввурлар бўйича, эшик олдида ҳеч ким Уни кутиб олмади, устки кийимини ечишга ҳеч ким ёрдамлашмади, ҳатто қўл бериб кўришмадилар ҳам. Бундан кўра граф Дракулнинг хулқ-атвори яхши. Исо – бу ерда таклиф қилинган меҳмон эканига Ўзи ишонч ҳосил қилиши учун Шимўн бирон хатти-ҳаракатини кўрсатмади. Ўша аёл эса Шимўн кўрсатмаган иззат-икромни қиляпти. Унинг исми ким – бизга бу ҳақда айтилмаган. Фақат у гуноҳкор аёл деб ном чиқарган. Аниқроғи, фоҳишалик билан шуғулланади. Зиёфатга бу аёлни ҳеч ким таклиф қилмаган, бинойидек жамиятда унинг жойи бу ер эмас. Аммо ҳеч кимнинг қинғир кўз ва нафрат билан боқишлари унинг бу ерга келишига ҳалақит бермади.У бу одамлар учун келмаган, ахир. У Исо учун келган. Унинг ҳар бир хатти-ҳаракати хотиржам, маъноли. Ҳар бир ишораси ғайриодатий. Исонинг йўл юриб чанг босган оёқларига у юзларини суртади. Бу аёлда сув йўқ, аммо кўз ёшлари бор. Сочиғи йўқ, аммо узун сочлари бор. Кўз ёшлари ва сочлари билан Масиҳнинг оёқларини ювиб, артиб қўяди. Бир таржимада айтилганидай, «аёлнинг ёмғирдай тўкилаётган кўз ёшлари Исонинг оёқларини ювар эди» (қиёсланг: Луқо 7:38). Қимматбаҳо атир мойи бор идишни аёл очади, эҳтимол, бу аёлнинг қимматли ягона бойлиги шу бўлса керак, атир мойи билан Унинг оёқларини артади. Атир мойининг ҳиди, қиёслаб бўлмайдиган пардоксал яқинликнинг самараси сингари,ниҳоятда кучли: Исо ва гуноҳкор аёл. Биз бу ерда ҳозир бўлганлар сингари, бундай севгини Шимўн изҳор қилиши мумкин эди, деб ўйлаган бўлардик. Ахир, Муқаддас Битикни тиришиб ўрганаётган дин арбобларидан бири Шимўн эмасми?!Аммо у душманларча ва бегоналардай бўлиб турибди. Биз, ўша аёл Исонинг ёнидан нари туриши керак, деб ўйлаган бўлардик. У тунда юз берадиган гуноҳларнинг фарзанди, шунчаки саёқ аёл эмасми?! Аммо у Исонинг олдида бардош бериб тура олмайди. Шимўннинг “севгиси” жуда эҳтиёткорлик ва зиқналик билан ўлчанган. Аёлнинг севгиси эса таваккал ва тийиқсиз. Бу иккала одам ўртасидаги фарқни нима билан изоҳлаймиз? Тарбия биланми? Уларнинг маълумоти биланми? Ё бойлиги биланми? Йўқ, бу ўринда Шимўн бу аёлдан ҳамма моддалар бўйича устун келади. Аммо битта соҳа борки, аёл Шимўнни ортда қолдиради. Бу ҳақда ўйлаб кўринг. Аёл ўзи учун нимани кашф қилди ва Шимўн нимани билмайди? Шимўн эмас, ўша аёл қайси хазинани қадрлайди? Шунчаки оддий хазина. Бу – Худонинг бизга бўлган севгиси. Бу хазина унга қачон зоҳир бўлганини билмаймиз. Аёл хазина ҳақида қаерда эшитган экан – бизга айтилмаган. Унга Исонинг: «Отангиз раҳмдил» (Луқо 6:36) деган сўзлари етиб борганмикан? Исо Наин шаҳридан бўлган бевага раҳм қилганда, аёл ўша яқин-атрофда бўлмаганмикан (қаранг: Луқо 7:11–15)? Исо моховларга қўлини текизганини ва солиқчиларни Ўз шогирди қилиб олганини аёлга кимдир айтиб бермаганмикан? Буни биз билмаймиз. Аммо биз битта нарсани биламиз. У қаттиқ ташналикни бошидан кечирган эди. Унинг ташналиги — айбдорлик ҳиссидан пайдо бўлди. Афсус-надоматдан пайдо бўлди. Унда йўқ сон-саноқсиз севги тунларидан пайдо бўлди. У ташналикни бошидан кечирди. Исо ўша аёлга ҳузур-ҳаловат косасини чўзганда, у ичади. У шунчаки татиб кўрмайди. Бармоғини ялаш учун ботирмайди, ҳовучлаб ҳам олиб ичмайди. У булоққа энгашиб олиб ичади, худди саҳродаги зиёратчи сингари, очкўзлик билан, булоққа ётиб олиб ичади. У шундай ичадики, раҳм-шафқат унинг иякларидан оқиб тушади, бўйин ва кўкракларига ҳам томади. Унинг ҳар бир ҳужайраси, жонининг ҳар бир бурчагига ҳузур-ҳаловат нами етиб бориб, сингиб кетмагунча ичаверади.У чанқаяпти, шунинг учун у ичяпти. У булоққа ёпишиб олган. Иккинчи томондан, Шимўн нимага ташна бўлганини ҳатто билмайди ҳам.Шимўн сингари одамлар ҳузур-ҳаловатга муҳтож бўлмайдилар. Улар ҳузур-ҳаловатни таҳлил қиладилар. Улар раҳм-шафқат сўрамайдилар. Улар баҳслашадилар. Гап – Шимўн кечирилмаслигида эмас; у ҳеч қачон бу ҳақда сўрамаган. Хуллас, аёл ҳузур-ҳаловатдан ичар экан, Шимўн муҳим одамдай, ўзидан ўзи мамнун бўлиб ўтирибди.Аёлнинг севгиси чексиз, Шимўн эса ҳеч қачон севгисини бошқага беролмайди. Нимага? Чунки 7:47 принципи ҳаракатда. Яна Луқо 7:47ни ўқиймиз: «Оз кечирилганнинг меҳри оз бўлади». Худди “Боинг” аэробуси сингари, 7:47 принципининг қанотлари кенг. Бу ҳақиқат, худди самолёт сингари, сизни ақл бовар қилмайдиган баландликка кўтара олади. Оятни яна бир марта ўқинг. «Оз кечирилганнинг меҳри оз бўлади». Бошқача айтганда, олмаган нарсамизни бера олмаймиз.Биз ҳеч қачон севгини олмаган бўлсак, қандай қилиб одамларни сева оламиз?! Аммо биз шундай ҳаракат қиляпмизки! Гўё фақат ироданинг кучи билангина севги ярата олаётгандай бўламиз. Гўё ичимизда қизғин ҳиссиётларни тортиб оладиган идиш бору температурани кўтариш учун озгина ўтин етишмаяпти. Биз бор кучимиз билан ҳаракат қиляпмиз. Биласизми, ўзаро муносабатлар издан чиққанда, одатдаги хулқ-атвор қандай бўлади? Одамлар бор кучлари билан муносабатларни сақлаб қолишга ҳаракат қиладилар. «Хотинимга, сени кечирдим, деб айтишим керакми? Қандай айтишни билмайман, аммо шундай деб айтаман». «Аҳамияти йўқ, менга қанчалик оғир бўлмасин, тўнка одамларга ҳам яхшилик истайман». «Мен яқинимни яхши кўришим керакми? Бўпти. Ҳаракат қиламан, бўлмасам-чи!» Биз ҳаракат қиламиз. Жағлар қаттиқ қисилган. Тишлар ғижирлайди. Ҳатто севги бизни ўлдирадиган бўлса ҳам, биз севамиз. Бизни фақат севги ўлдириши мумкин. Эҳтимол, биз бир қадамни ўтказиб юборгандирмиз? Балки, севгидаги биринчи қадам — «уларга» эмас, Унга бўлса керак? Эҳтимол, севгининг сири – севгига муносиб бўлишдадир? Сиз севгингизни берасиз, чунки олдин сиз уни олган эдингиз. «Биз севамиз, чунки Худо бизни биринчи бўлиб севди» (1 Юҳанно 4:19). Кўпроқ севишни истайсизми? Суюкли фарзандингизнинг ўрнига ўзингизни қўйиб кўринг – шундан бошланг. «Худонинг севикли фарзандлари экансиз, энди Худодан ўрнак олинглар. Масиҳ бизни яхши кўриб, биз учун Ўзини фидо қилди ва шу йўсин Худога маъқул келадиган қурбонлик бўлди. Сизлар ҳам Исо Масиҳга ўхшаб, худди шундай меҳр–муҳаббат билан яшанглар» (Эфес. 5:1–2). Кечиримни ўрганишни истайсизми? Ундай ҳолда сизни қандай кечиришлари ҳақида ўйланг. «Бир–бирингизга нисбатан кўнгилчан ва меҳр–шафқатли бўлинглар. Худо сизларни Масиҳ орқали кечирганидай, сизлар ҳам бир–бирингизни кечиринглар» (Эфес. 4:32). Бошқаларни ўзингиздан юқори қўйишингиз қийинми? Масиҳ сизни Ўзидан юқори қўйгани ҳақида ўйланг. «Исо Масиҳ Худонинг табиатига эга эди, шунда ҳам У Худо билан тенглигини маҳкам тутмади» (Флп. 2:6). Кўпроқ сабр-тоқатли бўлишингиз керакми? Худонинг сабр-тоқати манбаига маҳкам ёпишиб олинг (қаранг: 2 Бутрус 3:9). Ҳеч сахий бўла олмаяпсизми? Ундай ҳолда Худо сизга қанчалик сахий бўлганини ўйлаб кўринг (қаранг: Рим. 5:8). Ношукур қариндошларингиз ёки жуда ёмон қўшниларингиз билан яраша олмаяпсизми? Сиз ҳам ўзингизни ўшалар сингари тутганингизда, Худо сиз билан ярашади «Ахир, Унинг Ўзи ҳам ношукурларга ва фосиқларга меҳрибон–ку!» (Луқо 6:35). Ана шундай севишга кучимиз етмайдими? Йўқ, Худонинг ёрдамисиз кучимиз етмайди. О, қачондир биз бу борада муваффақият қозонармиз. Биз, Шимўнга ўхшаб, эшигимизни очиб қўйишимиз мумкин. Аммо ўзаро муносабатлар учун назокатли ишораларга қараганда, кўпроқ нарса талаб қилинади.Яқинларимиздан биронтасининг оёқларини ювишимиз зарур. Бир неча дўстлар кўз ёшлари оқизишлари керак. Фарзандларимизга севгимизнинг атир мойи лозим. Агар биз ўзимиз буларнинг ҳаммасини олмаган бўлсак, буни бошқаларга қандай қилиб бера оламиз?! Худо йўқ жойда «Одамнинг юраги шунчалик айёрки, унинг давоси йўқ!» (қаранг: Еремиё 17:9). Ичимизда эр-хотинлик муносабатларини мустаҳкамлайдиган севги йўқ. Юракларимизда дўстликни ушлаб турадиган содиқликни топиб бўлмайди. Ташқи манбалардан бизга ёрдам керак. Бағишлов керак. Худо бизни севгани сингари севишни истасак, Худонинг севгисини қабул қилишдан бошлашимиз керак. Биз – воизларнинг айбимиз шундан иборатки, одамлар биринчи қадамни ўтказиб юборадилар. «Бир-бирингизни севинглар!» — деб айтамиз биз қавмимизга. «Сабр-тоқатли, олйжаноб, раҳм-шафқатли бўлинглар», — деб даъват қиламиз. Одамларга, сизлар севимлисизлар, деб айтмасдан, севинглар деб даъват қилиш — ҳисоб рақамига бир сўм ҳам қўймасдан чек таклиф қилишдир.Кўплаб ўзаро муносабатларда қарз ортиб боргани асло ажабланарли эмас. Қалбга севги етишмайди. Ҳаворий Юҳанно тўғри изчилликни кўрсатади. У бизни чек ёзишга даъват қилишдан олдин ҳисоб рақамига пул қўяди. Дастлаб взнос: Худо бизга бўлган севгисини шундай намоён қилди: У бизга ҳаёт бериш учун ягона Ўғлини дунёга юборди. Ҳақиқий севги — бизнинг Худога бўлган севгимиз эмас, балки Худонинг бизга кўрсатган севгисидир. Зеро, Худо бизни гуноҳларимиздан поклаш учун Ўз Ўғлини қурбон қилди(1Юҳ. 4:9–10). Юҳанно шундан кейин ана шу эшитилмаган, ўзида ваҳийни қамраб олган йиғиндини кўрсатиб, биз билан сизни чек дафтарчасини олишга даъват қилади: «Азизларим, Худо бизни шу қадар севгани учун, биз ҳам бир–биримизни яхши кўришимиз керак» (1 Юҳанно 4:11). Севиш лаёқатининг сири шундан иборатки, севгини олиб, яшаш керак. Бу – ўзаро муносабатларда унутилган биринчи қадамдир. Павлуснинг ибодатини эслайсизми? «Имонингиз орқали Масиҳ юрагингиздан жой олсин. Сизлар чуқур илдизли дарахтдай бўлинг, Худонинг севгиси сизларни барқарор қилсин...(Эфес. 3:17–18). Дарахт тупроқдан озиқ моддалар олгани сингари, биз Отадан руҳий озуқа оламиз. Борди-ю, дарахтнинг илдизи тупроқда бўлмаса, унда нима бз беради? Кеча мен Мавлуд (Рождество) арчасини йиғиштираётиб, шу ҳақда ўйлаб қолдим. Янги йилнинг биринчи куни арчани йиғиштириш менинг анъанавий машғулотимдир.Арчага осилган ўйинчоқларни оламан, арча шохини олиб чиқиб ташлайман, полга тўкилган ҳамма игна баргларни супураман. Игна барглар эса минглаб! Дарахт парчаланиб боряпти. Чунки илдиз системаси йўқ. Арча металл бакда “ўсди”. Шундай экан, арча қозиқоёқдан кўп озиқ олиши мумкинми?! Қария Шимўннинг ҳам ана шундай муаммоси бор эди. Тасаввур қолдирадиган қиёфа, кўплаб безаклар, аммо ҳаммаси ҳам озгина турткидан тўкилиб тушиши мумкин. Сизга таниш туюляптими? Сиз одамларнинг ғазабини, беҳудалик ҳис-туйғулариниқўзғатадиганодамларга ҳеч дуч келганмисиз? Сиз осонликча сочилиб кетмайсизми? Агар шундай бўлса, эҳтимол, сизнинг севгингиз илдизлари бошқа тупроққа қараб кетиги мумкин. Илдиз, балки, бошқаларнинг сизга бўлган севгиси орқали озиқланар (бундай севги барқарор эмас) ёки сизнинг бошқаларни севишга бўлган журъатингиздан бошланиши мумкин (буниси ҳам ишончли эмас). Юҳанно бизни “Худонинг бизга бўлган меҳр–муҳаббати”га таяниб яшашга чақиради (1 Юҳанно 4:16; таъкид меники. — М. Л.). Фақат Худо — севгининг қудратли манбаи. Кўплаб одамлар бизни севишга чақиради. Фақат Худогина севги учун бизга куч-қудрат ато қилади. Худо биздан нима исташини биламиз. «Худонинг амри[...]бир–биримизни севишдан иборатдир» (1 Юҳанно 3:23). Аммо биз бунинг уддасидан чиқа оламизми? Биз қасамни бузадиганларга яхши муносабатда бўла оламизми? Бизга яхшилик қилмайдиганларга-чи? Наҳотки бизга самимий, жўрчи, мулойим бўлиб кўринадиган, аммо жайра сингариодамларга тоқат қилсак?! Наҳотки биз ўзимиз билган, яхши кўрган, ҳатто оила қурган, аммо орқадан пичоқ урадиган сотқинларни, талончиларни кечира олсак?! Худо бизни севгани сингари, биз ҳам наҳотки уларни сева оламиз? Ҳа, биз шуни истаймиз. Биз шунга ташнамиз. Аммо буни қила оламизми? Ҳа, агарда севгига эга бўлиб яшасак. 7:47 принципи бўйича яшасак, аввал суюкли бўлиб, кейин севсак, қила оламиз. Синаб кўришни истайсизми? Севги ҳақида ёзилганларни шу принцип бўйича Эверестга олиб чиқайлик. 1 Кор. 13 ни Муқаддас Китобнинг энг яхши боби деб фақат битта одам айтиб қолмаган. Севадиган одамнинг қалбига бошқа биронта сўз, ана шу бобдаги сўзлар сингари, кириб мустаҳкам ўрнашолмайди. Бу бобдаги бошқа биронта оят 1 Кор. 13:4–8 сингари қалбимизга қаттиқ таъсир этмайди: Севги сабр–тоқатли ва меҳрибондир. Севги ҳасад қилмайди, мақтанмайди, кеккаймайди. Севги одобсизлик қилмайди, худбинлик қилмайди, аччиқланмайди, кек сақламайди. Севги ноҳақликдан севинмайди, аксинча, ҳақиқат қарор топганда шодланади. Севги ҳар нарсани кўтаради, ҳеч қачон ишончини йўқотмайди, ҳар қандай шароитда умид сақлайди, ҳар нарсага тоқат қилади. Худонинг сўзини етказиш инъоми ҳам, номаълум тилларда гапириш инъоми ҳам йўқ бўлади, билим ҳам бартараф бўлади. Севги эса асло адо бўлмайди. Бир неча йил олдин кимдир менга, мана шу оятлардаги “севги” сўзи ўрнига ўзингизнинг исмингизни қўйиб кўринг, деб таклиф қилди. Мен шундай қилдим. Аммо ўша зоҳоти ёлғон гапираётганим маълум бўлиб қолди. «Макс сабр–тоқатли ва меҳрибондир. Макс ҳасад қилмайди, мақтанмайди, кеккаймайди. Макс одобсизлик қилмайди, худбинлик қилмайди, аччиқланмайди...”Бўлди, бўлди! Етарли! Бу нотўғри. Макс асло сабр-тоқатли, меҳрибон эмас. Хотинимдан, фарзандларимдан сўрашингиз мумкин. Макс тамомила бесабр бўлиши мумкин. Унда ана шундай муаммо бор. Йиллар давомида мана шу парча менинг ҳаётимда муаммо бўлиб юрди. Бу ўринда менинг қўлим етмайдиган идеал одам кўрсатилган эди. Бошқа ҳеч ким эриша олмаган, яъни Масиҳдан бошқа ҳеч ким бунга муваффақ бўла олмаган. Шу ўринда Худонинг бизга нисбатан чексиз, ўлчовсиз севгиси ҳақида сўз кетмаяптими? Келинг, “севги” сўзи ўрнига Масиҳ номини қўйиб кўрайлик-чи, тўғри бўлармикан. Исо сабр–тоқатли ва меҳрибондир. Исо ҳасад қилмайди, мақтанмайди, кеккаймайди. Исо одобсизлик қилмайди, худбинлик қилмайди, аччиқланмайди, кек сақламайди. Исо ноҳақликдан севинмайди, аксинча, ҳақиқат қарор топганда шодланади. Исо ҳар нарсани кўтаради, ҳеч қачон ишончини йўқотмайди, ҳар қандай шароитда умид сақлайди, ҳар нарсага тоқат қилади. Худонинг сўзини етказиш инъоми ҳам, номаълум тилларда гапириш инъоми ҳам йўқ бўлади, билим ҳам бартараф бўлади. Исо эса асло адо бўлмайди. Бу матн биз лойиқ бўлмаган севгини эслатмасин, балки қаршисида биз туришга бардош бера олмайдиган севги – Худонинг севгиси ҳақида эслатиб турсин. Орангиздан кимдир шундай севгига ташна. Сизни севиши керак бўлган одамлар севмаганлар. Сизни севиши мумкин бўлганлар ҳам севмаганлар. Сизни касалхона каравотига ётқизиб кетдилар. Қурбонгоҳнинг нақ ёнгинасида қолдириб кетдилар. Бўм-бўш тўшакка ташлаб кетдилар. Юрагингиз эзилган ҳолда қолиб кетавердингиз. Улар ташлаб кетдилар. Сиз эса юрагингизда “Биронтаси мени яхши кўрармикан?” деган номаълум савол билан қолавердингиз. Илтимос қиламан, осмондан жавобни эшитинг. Худо сизни севади, айнан сизни севади. Жуда кучли, эҳтирос билан севади. Одамлар, севаман, деб ваъда бердилар, лекин алдадилар. Аммо Худо алдамасликка ваъда берган. У сизни битмас-туганмас севги билан севади. Унинг севгиси — агар сиз рози бўлсангиз — сизни лиммо-лим тўлдиради, сиз бу севгини бошқаларга инъом қилишингиз мумкин. Келинглар. Чанқаганлар, келинглар. Булоққа маҳкам ёпишиб олинглар. Ўйлаш ва муҳокама қилиш учун 1. 1 Юҳано 4:19ни ўқинг. Олмаганимизни бера олмаслигимизга сиз қўшиласизми? Тушунтириб беринг. 2. Севгини қандай «оладилар»? Севгини қандай «рад қиладилар»? 3. Ўз севгингизнинг “атир мойи”ни бошқаларга қай тарзда бера оласиз? Сизга бошқа одамларнинг севги “атир мойи” нимага керак? 4. Луқо 7:36–50ни ўқинг. Луқо 7:47даИсо қайси принципни маъқуллайди? Сизга бу принципнинг қандай алоқаси бор? Тушунтириб беринг. 5. Ўзингизга энг яқин одам ҳақида ўйланг (эрингиз ёки хотинингиз, дўстингиз, фарзандингиз, ота-онангиз ва ҳ.) ва қуйидаги саволга жавоблар рўйхатини тузиб чиқинг: “Бу одамга мен ўз севгимни қай тарзда кучлироқ намоён қила олишим мумкин?”Яқин ҳафталар давомида рўйхатингиздаги ҳеч бўлмаса битта пунктни бажаришга киришинг. 4-боб Мефибосит Шоулнинг наслидан Мефибосит деганиккала оёғи ҳам ногирон бола бор эди. УЙўнатаннинг ўғли эди. “Шоул билан Йўнатан ҳалок бўлди”, деб Йизрил шаҳриданхабар келганда, Мефибосит беш ёшда эди.Энагаси, болани олиб қочаман деб, шоша–пиша кетаётганда, болани қўлидан туширибюборган, бола эса ногирон бўлиб қолган эди. [...]Шоул хонадонидан бирорта одам қолганми? — деб сўради шоҳ. — Унга Худонингмарҳаматини кўрсатайин.— Йўнатаннинг бир ўғли бор, унинг иккала оёғи ҳам майиб, — деди Зибах.— Қаерда у? — сўради шоҳ. — Лўдаворда, Омиёл ўғли Мохирнингуйида, — деди Зибах.Шоҳ Довуд Лўдавордаги Мохирнинг уйидан Мефибоситни ўз ҳузурига чақиртирди.Шоулнинг набираси Мефибосит Йўнатаннинг ўғли эди. Мефибосит Довуднингҳузурига келиб, мук тушиб таъзим қилди.— Мефибосит! — деди Довуд.— Қулингиз шу ерда, — деб жавоб бердиМефибосит.Довуд унга деди: — Қўрқма, отанг Йўнатаннинг ҳақи–ҳурмати учун сенга яхшилик қилай. БобонгШоулнинг ҳамма ерларини сенга қайтариббераман. Ўзинг эса ҳар доим менинг дастурхонимдан таом ейсан.Мефибосит таъзим қилиб:— Мен, қулингиз, ким бўлибманки, ўликитга ўхшаган мендек бир кимсага яхшиликқиляпсиз? — деди.Сўнг шоҳ Довуд Шоулнинг хизматкориЗибахни чақиртирди:— Илгари Шоулга ва унинг хонадониганима тегишли бўлса, ҳам масини хўжайинингнинг набираси Мефибоситга бердим, — деди Довуд унга. — Мефибоситучун сен ўғилларинг ва қулларинг биланбирга ерга ишлов бериб, ҳосил олинглар,токи хўжайинингнинг набираси эҳтиёжигаяраша озиқ–овқат билан таъминлансин.Хўжайинингнинг набираси Мефибосит ҳардоим менинг дастурхонимдан таом ейди.Зибахнинг ўн беш ўғли ва йигирмата қули бор эди.Шунда Зибах шоҳга:— Жаноби олийлари бу қулига нимабуюрган бўлсалар, ҳаммасини ижро этарман, — деди.Мефибосит, худди шоҳ фарзандларинингбиридай, шоҳ дастурхонидан таом ейдиган бўлди (2 Шоҳ. 4:4; 9:3–11). Қашшоқларга имтиёзлар Огоҳлантириш: мазкур бобнинг мазмуни очлик хуружини келтириб чиқариши мумкин. Чамаси, яхшиси, ошхонада ўқиш керак. Мен чўпонлик хизматимни Флориданинг Майами шаҳрида бошлаган эдим. Бизнинг жамоатимизда овқат тайёрлаш билан ҳаммани ҳайратга соладиган жанублик хонимлар борлиги маълум бўлди. Бу менга жуда ёқарди, чунки мен ҳали бўйдоқ бўлиб, яхши овқатланишни ёқтирардим. Бизнинг жамоатхонамизда якшанба кунлари кечқурун халфана ўтириш одат тусига кирган эди. Тахминан бир кварталда эса зиёфат уюштирардик. Баъзан жамоатхонадаги кечки овқат “кўпчиликнинг қозони” деб аташга лойиқ эди. Бу қозондан одам нимани олишга мувваффақ бўлади - буниси номаълум. Бизда эса унақа эмас эди. Кечки овқатимиз ҳақиқий байрам бўларди. Маҳаллий универсам ходимлари, маҳсулотларни запас қилиб қўяйлик, олдиндан бизни огоҳлантириб қўйинглар, деб илтимос қилардилар. Ошпазлар китоби тезлик билан сотилиб кетарди. Жамоатдаги Худога хизмат йиғинларида камдан-кам кўринадиган одамларни кассага навбатда турадиганлар қаторида кўп кўриш мумкин эди. Бу – аёллар учун овқат тайёрлашга оид эълон қилинмаган конкурс, эркаклар учун – истиҳоласиз очофатлик бўларди. О, нималар деяпсиз, у ерда осмондан ёғилгандай очил дастурхон пайдо бўларди. Ананас шарбатида пиширилган юмшоқ ветчина, дуккаклилардан тайёрланган печеньелар, тузламалар ва маринадлар, ёеғоқли пирог (эҳ, клавиатурага сўлагим оқиб тушди!). Айтгандай, нимага воизлар орасида гавдали эркаклар бунчалик кўплиги ҳақида ҳеч ўйлаганмисиз? Ана шундай зиёфатлар эвазига ҳам мана шу хизматни танлайсиз-да. Ҳали уйланмаган пайтларимда, мен бу сингари кечки овқатларни яшаш тарзимга киритдим. Бошқалар овқат тайёрлашни режалаштирганларида, тўйиб еб ғамлаб олиш маҳоратини туялардан ўрганиб олдим.Эсимда: бирон нарса олиб келишим керак бўлганда, якшанба кунлари кечқурун холодильнигим полкаларини бўшатишни одат қилиб олган эдим. Натижаси ачинарли бўларди. Бир куни мен ярим коробка арахис олиб келдим; бошқа сафар ярим қути шиннили сандвич келтирдим.Мен олиб келган нарсалардан энг яхши совға пакети очилмаган чипси бўлди. Ҳали балкаси очилмаган томат супи эса менинг камтарона ҳадям бўлди. Қуюқ эмас-у аммо ҳеч ким шикоят қилмади.Умуман, жамоатимиздаги хонимларнинг муносабатига қараб сиз, мен ҳақиқий Мавлуд индейкасини олиб келибман, деган хулосага келган бўлардингиз. Улар мен олиб келган арахис солинган қутичани олардилар-да, узун стол устидаги бошқа ноз-неъматлар қаторига қўярдилар. Менга эса тарелкани узатардилар. — Қани, Макс, уялма. Кўпроқ солавер. Мен ҳеч уялмасдим! Подливкаси бор картошка пюресиан, ростбифдан, қовурилган жўжадан – ҳаммасидан оз-оздан солардим. Албатта, арахисдан эмас. Мен худди қашшоқлардай келардим, худди шоҳлардай базми жамшид қилардим! Павлус бизнинг кечки овқатларимизда бўлмаган бўлса ҳам, буларнинг рамзийлиги албатта, унга ёққан бўларди. У менга, мана бу аёллар сен учун қилганларини Масиҳ айнан биз учун қилади, деб айтган бўларди. Масиҳ бизга бўлган севгиси ва илтимосимизга кўра, бизни Ўз дастурхонига таклиф қилади.Зиёфатдаги бизнинг ўрнимизни асло ўзимиз олиб келган нарсалар таъминламайди; аслида, биз нима олиб келган бўлмайлик, Унинг дастурхони атрофида фақирона кўринади. Биздан талаб қилинадиган ягона нарса — очлигимизни тан олишдир, ахир. “Адолатга ташна бўлганлар бахтлидир, чунки Худо уларни қондиради” (Матто 5:6). Шундай қилиб, очлигимиз — шаҳват билан қарашимиз учун эмас, балки очлигимизни қондиришимиз учун Худо берган истакдир. Заифлигимизни инкор қилишимиз керак эмас, балки тавба қилишимиз керак. Павлус шу ҳақда ёзганда, бунинг моҳиятини қуйидагича ифодалайди-ку: «Ҳа, биз чорасиз бўлганимизда, белгиланган вақтда Масиҳ биз — бетавфиқлар учун ўлди. Ҳатто солиҳ инсон учун ҳам ўлишга рози бўладиган бирорта инсонни топиш қийин. Лоақал, кимдир ҳимматли инсон учун ўлишга журъат қилар.Лекин биз ҳали гуноҳга ботган чоғимизда, Масиҳ биз учун ўлди. Шу йўсинда Худо бизга бўлган Ўз меҳр–муҳаббатини намоён қилди» (Рим. 5:6–8) Қашшоқнинг қиёфаси Павлус бизга салбий тавсиф беради. Бизни ожиз, бетавфиқ, гуноҳкор ва Худонинг душмани қилиб тасвирлайди (қаранг: Рим. 5:6,8,10). Раббий Ўзини ана шунақа одамлар учун қурбон қилган. Оилавий масалалар бўйича консультант Пол Фолкнер бир одам ҳақида ҳикоя қилади. Ўша одам тарбияси оғир ўсмир қизчани сақлаб олишга қарор қилибди. Кўпчилик Пол Фолкнернитушунмабди. Қизча гап уқмас, қайсар ва виждонсиз экан. Бир куни ўша асранди қиз мактабдан келиб, пул излаб уйни ағдар-тўнтар қилиб юборибди. Ота уйга келганда, қиз ғойиб бўлибди, уй ағдар-тўнтар бўлиб ётган экан. Асранди қизнинг феъл-атворини билиб қолган дўстлари отага, қўй ўша қизни, ўзингга ҳужжатлаштирма, деб маслаҳат берибдилар. — Қаёққа кетса кетаверсин, — дебди улар. — Ахир, у сенинг қизинг эмас-ку. Ўша одам шундай дебди: — Биламан. Аммо мен унга, сен менинг қизимсан, деб айтганман1. Худо ҳам Ўз халқи билан, сизларни ўғил қилиб оламан, деб аҳд тузган эди. Унинг аҳди бизнинг итоатсизлигимиз оқибатида ҳам ўз кучини йўқотмайди. Биз руҳан кучли бўлганимизда, итоаткор ва тиришқоқ бўлганимизда бизни У севиши – бошқа гап. Биз Унинг хонадонини талон-тарож қилганимизда, Унинг ҳамма нарсаларини тортиб олишга тайёр бўлганимизда-чи? Бу – севгини текширишдир. Худо шундай текширувни ҳам қилган. «Лекин биз ҳали гуноҳга ботган чоғимизда, Масиҳ биз учун ўлди. Шу йўсинда Худо бизга бўлган Ўз меҳр–муҳаббатини намоён қилди» (Рим. 5:8). Жамоамиздаги ўша аёллар қуйидаги сўзларни айтиб, қатъий нигоҳлари билан мени ва қутичадаги арахисни етарли баҳолай олмасалар ҳам, шундай сўзларни айтмадилар: — Овқат тайёрлашни ўрганганингда келгин. Ўша ота ағдар-тўнтар бўлиб ётган уйига қарамади, шу сўзларни айтмади: — Ота-онани ҳурмат қилишни ўрганганингдан кейин келгин. Худо бизнинг ачинарли ҳаётимизга қарамайди ва шу сўзларни айтмайди: — Сизлар Менга лойиқ бўлганларингизда, сизлар учун ўламан. Шунингдек, Довуд ҳам Мефибоситга қуйидаги сўзларни айтмади: — Юришни ўрганганингда, сенга ёрдам бераман. Мефибо… кимга? Мефибоситга. Унинг бошидан ўтган воқеаларни эшитганингизда, нима учун у ҳақда эслаганимни тушуниб оласиз. 1 ва 2Шоҳ. Китобларнинг чангини пуфлаб ташланг – сиз Мефибосит билан танишасиз. (Шоулнинг наслидан Мефибосит деганиккала оёғи ҳам ногирон бола бор эди. УЙўнатаннинг ўғли эди. “Шоул билан Йўнатан ҳалок бўлди”, деб Йизрил шаҳриданхабар келганда, Мефибосит беш ёшда эди.Энагаси, болани олиб қочаман деб, шоша–пиша кетаётганда, болани қўлидан туширибюборган, бола эса ногирон бўлиб қолган эди) (2 Шоҳ. 4:4). Бу ўринда қавс — хато эмас*. Мефибосит Муқаддас Китобда қавсга олинган. У ҳақда воқеа кўп баён қилинмайди: фақат унинг исми (Мефибосит), у билан юз берган бахтсизлик (энагаси қўлидан тушириб юборган), унинг шикастлангани (чўлоқлиги) ҳақида, ва б.лар ҳақида айтилади, холос. Бир неча савол пайдо бўлиши учун шу етарли. Мефибосит ким эди? Нима учун Муқаддас Битикда у эсланган?Бу ерда олдинги воқеаларга бир оз қайтиш керак бўлади. * Русча Муқаддас Китобда қавс йўқ. — Таҳририят изоҳи. Мефибосит Йўнатаннинг ўғли ва Исроилнинг биринчи шоҳи Шоулнинг набираси эди.Шоул билан Йўнатан жангда ҳалок бўлдилар. Тахтга Довуд чиқди. Ўша пайтларда биронта янги шоҳ тахтга ўтирганда, олдинги шоҳнинг ҳамма қариндош-уруғларини қириб ташлаб, ўз мавқеини мустаҳкамлашга ҳаракат қиларди. Довуд бундай шафқатсиз одатга риоя қилмади. Аммо Шоулнинг қариндош-уруғлари Довуднинг ниятини билмасдилар. Шунинг учун қочиб кетиб қутулишга ҳаракат қилдилар. Айниқса, ҳамма беш ёшли Мефибосит учун қайғурарди, чунки отаси ва амакисидан кейин тахтга асосий даъвогар Мефибосит бўлиб қолган эди.Агар Довуд Шоулнинг меросхўрларини йўқ қилишга қасд қилганда эди, бу бола рўйхатнинг бошида турган бўларди. Шунинг учун Шоул хонадонининг имкон қадар қочиб қолишдан бошқа иложи қолмаган эди. Аммо энага шошилиб ёшгина Мефибоситни қўлидан тушириб юборди. Унинг иккала оёғи ҳам қаттиқ шикастланди. Бунинг оқибатида Мефибосит бир умр чўлоқ бўлиб қолди. Агар унинг бошидан ўтган воқеалар сизга таниш туюла бошлаган бўлса, демак, тўғри. Бу бола билан сизнинг ўртангизда кўп умумийликлар бор. Наҳот сиз ҳам, Мефибосит сингари, шоҳ наслидан келиб чиқмаган бўлсангиз? Наҳотки тубан кетганингиздан азоб чекмаётган бўлсангиз?! Наҳотни ўзингиз ҳеч қачон кўрмаган шоҳ олдида қўрқув билан яшамаётган бўлсангиз?! Мефибоситга биз – қашшоқларнинг тақдири тушунарли бўлган бўларди: «Биз чорасиз бўлганимизда...» (Рим. 5:6). Ахир, йигирма йил давомида ёш шаҳзода узоқ ўлкада яшади ва шоҳнинг ҳузурига кела олмади; шоҳдан ёрдам сўрашга қаттиқ қўрқди. У ҳақиқатан чорасиз эди. Вақтлар ўтиши билан Довуд шоҳлиги гуллаб-яшнади. Исроил давлати ўз ҳудудини тахминан ўн марта кенгайтирди. Довуд жангларда мағлубият нима эканини билмади. Исроил тинчликда яшади. Халқ шоҳдан доим миннатдор бўлди. Илгари чўпон бўлган Довуд тахтга ўтиргандан кейин Йўнатанга берган ваъдасини унутмади. Шоҳнинг ваъдаси Довуд билан Йўнатан гўё алоҳида нота ҳосил қиладиган, биргаликда куй яратадиган фортепиано клавишлари эдилар. Йўнатан Довудни «жонидан ҳам ортиқ кўрарди» (1 Шоҳ. 20:17). Шоул Довудни ўлдиришга қасд қилганини Довуд билган куниёқ уларнинг афсонавий дўстлиги энг қаттиқ синовга учради.Йўнатан Довудни қутқаришга онт ичди, бунинг эвазига дўстидан қуйидагича ваъда беришини илтимос қилди: «”Эгамиз душманларингни йўқ қилганда,менинг хонадонимдан садоқатингни дариғтутмагин”.Йўнатан Довуд хонадони билан аҳдтузди ва: “Эгамиз ҳамма душманларингни қирибташласин”,- деди» (1 Шоҳ. 20:15–16). У ҳақдаги хотира Довудга қандай йўл бўлганини сиз биласизми? Орадан анча йиллар ўтгандан кейин Довуд ўша лаҳзаларни эслаётганини тасаввур қиляпсизми? У балконда туриб, осуда ва гуллаб-яшнаб бораётган шаҳарга қаради. Серҳосил экинзорлар ёнидан отда ўтиб кетаётиб разм солди. Ўзининг қудратли лашкарининг тўлиқ қуролланганини кўздан кечираётиб мамнун бўлди. Уни қайсидир бир лаҳзаларда шукроналик туйғуси қамраб олмадимикан? Вақти-вақти билан унинг хаёлига шундай фикр келмадимикан: «Агар Йўнатан ўшанда менинг ҳаётимни қутқариб қолмаганда эди, ҳозирда буларнинг биронтаси ҳам юз бермаган бўларди»? Чамаси, шундай лаҳзаларнинг бирида тасодифан хотиралар хаёлига қалқиб чиқиб, хизматкорларига қайрилиб, сўрашга туртки берди: «Шоул хонадонидан бирор одамқолдими? — деб сўради. — Агар бўлса, Йўнатаннинг ҳақи–ҳурмати унга яхшиликқилайин» (2 Шоҳ. 9:1). Қўлга кпритилган ҳузур-ҳаловатни бошқалар билан баҳам кўришга одатланганлар учун бундай саволлар кўп учрайди. Мен бошқаларга бирон нарса қилиб бера оламанми? Биронтасига яхшилик қилиш менинг қўлимдан келадими? Чунки бошқа одамлар менга яхшилик қилган эди. Бу сиёсий йўл эмас. Халқ Довудга шон-шарафлар ўқигани учун у яхшилик қилишга интилмайди. Қолаверса, Довуд қандайдир тарзда манфаат кутиш учунгина яхшилик қилмаяпти. Унинг хаёлида фақат оддийгина фикр чарх уряпти: қачонлардир у ҳам чорасиз эди. Довуд чорасиз қолганда, унга ёрдам бердилар. Довуд Шоулдан яшириниб юрганда, унинг аҳволи Павлуснинг «...биз чорасиз бўлганимизда» (Рим. 5:6) деган тасвирига тамомила мос келди. Довудга ёрдам бердилар. Энди у ўзига қилинган яхшиликларни кимгадир қайтаришга қарор қилади. Зибах деган хизматкор Йўнатаннинг насл-насабини билади: «Шоул хонадонидан бирорта одам қолганми? — деб сўради шоҳ. — Унга Худонингмарҳаматини кўрсатайин.— Йўнатаннинг бир ўғли бор, унинг иккала оёғи ҳам майиб, — деди Зибах. — Қаерда у? — сўради шоҳ.— Лўдаворда, Омиёл ўғли Мохирнингуйида, — деди Зибах» (2 Шоҳ. 9:3–4). Бор-йўғи битта жумла. Довуд тушуниб турибдики, ундан берган ваъдасидан кўра кўпроқ нарса талаб қилиняпти.Боланинг «оёқлари майиб» экан. Агар Довуд Зибахдан: “Бошқа варианти йўқми? Соғ наслидан биронтаси қолмадими?” деб сўраганда ҳам, ким Довудни қоралаган бўларди?! Ёки қуйидагича мулоҳазалари учун ким унга таъна қилган бўларди: «Майиб одамга саройда ўрин йўқ. Бу ерга фақат аслзодалар киради. Ахир, у ҳатто юра олмас экан-ку! У бирон хизматга ярамаса! На бойлиги, на маълумоти, на тажрибаси бор. Бунинг устига, афти-ангори қанақалиги номаълум бўлса. Шу пайтгача қаерлардадир... ўша жойнинг номи нимайди? Лодеворми? Жойнинг номи ҳам “бўшлиқ” деган маънони билдиради-ку. Мен ёрдам берадиган, ишлари унчалик ёмон бўлмаган биронтаси албатта топилади». Аммо Довуд томонидан бундай сўзлар бўлмади. Довуд фақат: «Қаерда у?» * деб сўради, холос. Ўша ўғил. Ўғил сўзи инглизча таржималарда бор, яъни “Қаерда ўша ўғил?” бўлиши керак эди. Мефибоситни охирги марта қачон “ўғлим” деб чақиргандан бери қанча вақт ўтди экан – номаълум. У ҳақда гапирганларида доимо уни “майиб” деб айтадилар. Ўшандан бери унинг исмига ҳар сафар бу эпитет қўшилиб келган. Аммо Довуднинг сўзларида Мефибоситнинг жисмоний камчилиги эсланмайди. Довуд “Мефибосит бечора қаерда?” деб сўрамади. У фақат “Қаерда у?” деб сўради, холос. Кўпчилигимиз бундай тамға қандайлигини биламиз. Ҳар сафар сизнинг исмингизга бахтсизлигингизни қўшиб айтадилар. — Джон ҳақида охирги янгиликни эшитдингизми? Хотини билан ажрашган Джон бор-ку. — Джерри тўғрисида бир хабар келди. Эсингиздами, Джерри деган пиёниста бор эди-ку! — Шарон яна шаҳарга келибди. Фарзандларини ёлғиз ўзи катта қилаётгани, барибир, шармандалик.! — Бугун Мелиссани кўрдим. Ҳайрон қолади, одам, нимага у бир ишда қўним топмайди-я... Сиз қаерга борманг, ўтмишингиз, худди дайди кучукка ўхшаб, орқангиздан эргашиб юради. Сизни қачонлардир бирон ножўя иш қилиб қўйган одам сифатида эмас, аксинча, муҳим одам деб қарайдиган биронтаси бормикан? Ҳа бор, шундай одамни топиш мумкин. Бу – бизнинг Шоҳимиз. Худо биз билан гаплашганда, У бизнинг хатоларимизни, бахтсизлигимизни ва муаммоларимизни эсламайди; биз Унинг шон-шуҳратига қўшилишимизга У имконият беради. У бизни, Ўзимнинг болаларим, деб чақиради. У доимо бизни айбламайди, Ёки то абад ғазабини сочмайди. Бизни У гуноҳларимизга қараб жазоламас, Ёмонликларимизга қараб қайтармас. Самолар заминдан нақадар баланддир! Эгамизнинг содиқ севгиси ҳам Ундан қўрққанларга шундай юксакдир! Шарқ ғарбдан қанчалик узоқ бўлса, Гуноҳларимизни биздан шу қадар узоқ қилади. Ота болаларига шафқат қилгандай, Эгамиз Ўзидан қўрққанларга раҳм қилади. Биз қандай ясалганимизни У билади, Биз тупроқ эканимизни У ёдида тутади. (Забур 102:9–14). Мефибосит йигирма йил “майиб” деган тамғасини олиб юрди. Одамлар унинг исмини қачон эсламасинлар, унинг чўлоқ эканини хотирладилар. Аммо шоҳ унинг исмини эслаганда, майиблигини тилига олмади. Саройдан чиққан битта сўз кўчада минглаб ҳайқириққа айланади. Довуднинг элчилари Мефибоситнинг эшигини тақиллатдилар, уни аравага ўтқазиб, саройга кузатиб бордилар.Мефибосит шоҳнинг олдида пайдо бўлганда, етти букилиб, Довудга, сизнинг қулингизман, деб айтди (қаранг: 2 Шоҳ. 9:6). Унинг қўрқуви тушунарсиз. Эҳтимол унга, Довуд олийжаноб одам, деб айтган бўлишлари мумкин. Аммо бунга кафолат бор эдими? Чамаси, Мефибоситни кузатиб келганлар, Довуд сизга зарар етказмайди, деб ваъда берган бўлишлари мумкин. Лекин Мефибосит қўрқди (сиз қўрқмаган бўлармидингиз?). Унинг ерга қараб қолгани хавотирликни бузди. Довуднинг унга айтган дастлабки сўзи «Қўрқма» бўлди. Айтгандай, бизнинг Шоҳимиздан кўпчилик шу сўзни эшитган эди. Биласизми, Исонинг оғзидан тез-тез чиққан амр “Қўрқманглар” бўлган эди. Қўрқмаслик ҳақида осмондан тушган амр Муқаддас Китобнинг ҳар бир китобида учрашини биласизми? Мефибоситни шоҳ ҳузуригa чақирдилар, уни топдилар, саройга қайтардилар, аммо унга барибир далил керак эди.мҲаммамиз ҳам шундай ўйлаймиз-ку, тўғрими? Биз худди қўрқиб кетган меҳмон сингари, раҳмдил шоҳ қаршисида таъзим қилганимизни далиллашга эҳтиёж сезмаймизми? Павлус айтадики, бундай далил бизда бор.Ҳаворий Худонинг бизга бўлган севгисига гаров сифатида хочни кўрсатади. «Лекин биз ҳали гуноҳга ботган чоғимизда, Масиҳ биз учун ўлди. Шу йўсинда Худо бизга бўлган Ўз меҳр–муҳаббатини намоён қилди» (Рим. 5:8). Худо Ўз Ўғлини қурбонликка келтириб, бизга бўлган севгисини исботлади. Ўтмишда, пайғамбарлар ваъз қилсин деб, Худо пайғамбарларни юборди. Энди эса биз учун қурбон бўлсин деб, Ўз Ўғлини юборяпти. Илгари Худо бизга ёрдам берсин деб, фаришталарини юборган эди. Энди эса гуноҳларимизни ювиш учун Ўз Ўғлини қурбон қиляпти. Биз титраганимизда, У бизга хочда тўкилган қонни кўрсатмаяпти, балки бизга “Қўрқманглар” деб айтяпти. Гражданлар уруши бошида бир аскарни қочоқликда айблаб қамадилар. У ўзининг айбсизлигини исботлай олмади ва қочоқ сифатида айбланиб, ўлимга ҳукм қилинди. Унинг апелляцияси Авраам Линкольн столига келди. Президент аскарга раҳм қилиб, авф қилди. Аскар сафга қайтди, бутун уруш давомида мардона жанг қилди ва охирги жангда ҳалок бўлди. У ҳалок бўлгандан кейин кўкрак чўнтагидан Президент имзо чеккан афв ҳақидаги ҳужжатни топиб олдилар2. Аскар афв ҳақида командирининг сўзларини юрагига яқин жойда сақлаб юрган экан. У жасорат орқали марҳаматга сазовор бўлди. Хўш, Шоҳнинг шон-шуҳратга тўлиқ хочида яна минглаб одамлар жасорат кўрсатганлари туфайли марҳаматга сазовор бўлганларини ким айта олади? Ўғил қилиб олиш имтиёзи Худо бизга берган Ўз ваъдасини бажараётганидай, Довуд ҳам ўз ваъдасини бажарди. Мефибосит исми “шармандаликка барҳам берувчи” маъносини англатади. Довуд ёш шаҳзода учун айнан шундай қилди: унинг шармандалигигига барҳам берди. Тез орада Довуд Мефибоситнинг ҳамма мулкини, далаларини, хизматкорларини қайтариб берди, кейин эса, майиб шаҳзода шоҳ дастурхонидан ноз-неъматлар есин деб, фармон берди. Бир марта эмас, тўрт марта шу таклиф айтилган! Қўрқма, отанг Йўнатаннинг ҳақи–ҳурмати учун сенга яхшилик қилай. БобонгШоулнинг ҳамма ерларини сенга қайтариббераман. Ўзинг эса ҳар доим менинг дастурхонимдан таом ейсан... Хўжайинингнинг набираси Мефибосит ҳардоим менинг дастурхонимдан таом ейди. Мефибосит, худди шоҳ фарзандларинингбиридай, шоҳ дастурхонидан таом ейдиган бўлди. Мефибосит Қуддусда истиқоматқилиб қолди ва доим шоҳ дастурхонидантаом еди. Унинг иккала оёғи ҳам чўлоқ эди.(2 Шоҳ. 9:7,10,11,13; таъкид меники. — М. Л.). Бир дақиқа тўхтаб, шоҳона зиёфат саҳнасини кўз олдингизга келтиришга ҳаракат қилинг.Агар мен сизга ёрдам бериш учун қаламимни Чарльз Свиндоллга берсам, қарши эмасмисиз? Шоҳ саройи бўйлаб қўнғироқ жиринглаб, тушликка чорлайди. Довуд зиёфатлар залига кириб, дастурхон тўридан ўз ўрнини эгаллайди.Бир неча лаҳзадан кейин айёр ва ғаразгўй Амнон Довуднинг чап томонидан ўз ўрнини эгаллайди. Ёқимтой, мафтункор Тамара – гўзал ва сарвқомат қиз кириб, Амноннинг ёнига ўтиради. Кейин дастурхондан ўнг томонда Сулаймон ўрин олади. У илмий машғулотларидан бирпасга узилиб, шошилмасданўтиради; у ниҳоятда қобилиятли, диққатини бир жойга қаратган, ўйчан.Меросхўр тантана ва виқор билан жойлашади. Мана, Абусалом ҳам — ҳилпираётган зулукдай қоп-қора сочлари елкасига тушган, чиройли йигит – дастурхон атрофига ўтиради. Бугунги тушликка жасур жангчи, Довуднинг қўмондони Йўаб ҳам таклиф қилинган. Бақувват, юзлари думалоқ Йўаб шоҳнинг ёнидан жой олади. Энди ҳамма кимнидир кутяпти. Улар “тўқ, тўқ, тўқ” этган товушларни эшитади. Бу – қўлтиқтаёқ овози. Бу – бесўнақай Мефибосит, дастурхонга ўзига мос жойга бориб, ўриндиққа ўтиради... дастурхон унинг оёқларини беркитиб турибди. Мен сизлардан сўраяпман: Мефибосит марҳамат нима эканини тушунадими?3 Мен сиздан яна сўрайман: сиз унинг ҳаётида ўз аксингизни кўряпсизми? Шоҳ наслидан бўлган, йиқилиш оқибатида майиб бўлиб қолган, гуноҳ оқибатида ногирон бўлиб қолган болалар. Шоҳ биз ҳақимизда эслагани сабабидангина заминдаги воқеалар қавсдан ташқари чиқади. Шоҳ бизнинг фазилатларимиз туфайли эмас, балки Ўз ваъдалари туфайли бизни Ўзига чақиради ва Ўз дастурхони атрофини доим эгаллашимизга таклиф қилади. Биз юргандан кўра, кўпинча қоқилсак ҳам, авлиёларга айланган гуноҳкорлар билан ёнма-ён ўз жойларимизни эгаллаймиз ва Худонинг шуҳратидан баҳраманд бўламиз. Шу дастурхон атрофида сизни нималар кутаётганини, гарчи тўлиқ бўлмаса ҳам, билишни истайсизми? Сизлар энди ҳукм қилинмайсизлар (қаранг: Рим. 8:1). Сизлар ёзилган қонун етакчилигида эмассизлар (қаранг: Рим. 7:6). Сизлар Худога яқинлашдингизлар (қаранг: Эфес. 2:13). У бизни зулмат ҳукмронлигидан қутқариб, севикли Ўғлининг Шоҳлигига қабул қилди Кол. 1:13). Сизлар оқлангансизлар (қаранг: Рим. 5:1). Сизлар комилсизлар (қаранг: Иброний. 10:14). Сизлар Худонинг фарзандисизлар (қаранг: Рим. 8:15). Сизлар исталган вақтда Отамиз Худонинг ҳузурига кира оласизлар(қаранг:Эфес. 2:18). Сизлар муқаддас руҳонийлар бўлиб хизмат қиласизлар(қаранг: 1 Бут. 2:5). У ҳеч қачон сизларни тарк этмайди (қаранг: Иброний. 13:5). Самода сақланаётган абадий, сўлмас, беғубор барака сизларни кутмоқда(қаранг: 1 Бут. 1:4). Сизлар Масиҳ билан ҳаётни (қаранг: Кол. 3:4), имтиёзларни (қаранг: Эфес. 2:6), азоб-уқубатларни (қаранг: 2 Тим. 2:12) ва хизматни (қаранг: 1 Кор. 1:9) баҳам кўрасизлар. Сиз: Унинг Танасиаъзоларисиз (қаранг: 1 Кор. 12:13), Узум токининг новдаларисиз (қаранг: Юҳанно. 15:5), Бинонинг пойдеворисиз (қаранг: Эфес. 2:19–22), Куёв учун келинсиз (қаранг: Эфес. 5:25–27), Шоҳаншоҳ руҳонийлари, танланган бир наслсиз (қаранг: 1 Бут. 2:9), Муқаддас Руҳ Маъбадисиз (қаранг: 1 Кор. 6:19). Сиз имкон қадар ҳамма руҳий марҳаматларга эгасиз (шуни тушуниб олинг!) Худо бизни марҳаматлаб «самодаги барча руҳий баракаларни Масиҳ орқали бизларга берди» (Эфес. 1:3). Бу – ер юзидаги энг қашшоқ гуноҳкорга берилган инъомдир. Буни Худодан бошқа ким ҳам бера оларди?! «Унинг чексиз инояти туфайли биз ҳаммамиз барака устига барака олдик» (Юҳанно. 1:16). Павлус ҳаммамизга шундай хитоб қилади: Худонинг донолигию билими нақадар бой ва чуқурдир! Унинг ҳукмларини ким тушуниб етади?! Унинг йўлларини ким синчиклаб текшира олади?! Ким Эгамизнинг фикр–зикрини била олади?! Ким Унга маслаҳат бера олади?! Ким Худога шундай ҳадя берганки, Худо ундан қарздор бўлса?! Ҳеч ким! Чунки бутун борлиқ Худодан келиб чиққан, Худо орқали ва Худо учун мавжуддир! Унга то абад шон–шарафлар бўлсин! Омин (Рим. 11:33–36). Биз ҳам, Мефибосит сингари, Шоҳнинг ўғилларимиз. Майямида мен билан юз берган воқеалар сингари, бизнинг энг буюк назримиз — фақат кичкина қутичадаги арахис — бизга берилганлари билан солиштирилганда ҳеч нарсадир. Ўйлаш ва муҳокама қилиш учун 1. «Зиёфатдаги бизнинг ўрнимизни асло ўзимиз олиб келган нарсалар таъминламайди; аслида, биз нима олиб келган бўлмайлик, Унинг дастурхони атрофида фақирона кўринади. Биздан талаб қилинадиган ягона нарса — очлигимизни тан олишдир». Очлигимизни тан олиш деганда, нима англашилади? Биз буни қандай қиламиз? Сиз буни қандай қиласиз? Тушунтириб беринг. 2. «Худо бизнинг ачинарли ҳаётимизга қарамайди ва шу сўзларни айтмайди: — Сизлар Менга лойиқ бўлганларингизда, сизлар учун ўламан“». Шу лаҳзада бу сизга қандай таъсир этган бўларди?“Худо мен учун ўлсин” деб, ўша одам шунга сазовор бўлганмикан? Тушунтириб беринг. 3. Шу бобнинг охирида жой олган марҳаматлар рўйхати устида ўйлаб кўринг. Улардан қайси бири сиз учун қимматли? Нимага? Улардан қайси билан сиз учун қўл етмас бўлиб туюлади? Нимага? Сизнинг яшаш тарзингизга бу марҳаматлар ҳақидаги билим қандайтаъсир этиши мумкин? 4. Матто 5:6ни ўқинг. Бу оятда Исо қандай тоифадаги одамлар ҳақида айтмоқда. Исо бизга қандай ваъда бермоқда? 5. “Мен ана шундай одамлар қаторига кираман” деб ишонасизми? Тушунтириб беринг? 5-боб Самариялик аёл Йўл юриб чарчаган Исо қудуқнинг ёнига ўтирди. Тахминан туш пайти эди. Шу вақт Самариялик бир аёл сув олгани келиб қолди. Исо унга:— Менга ичгани сув бер, — деди.[...]Самариялик аёл Унга шундай деди:— Сиз яҳудий бўлсангиз, мен эса Самариялик аёл бўлсам, қандай қилиб мендан сув сўрашга журъат этдингиз?! (Нега десангиз, яҳудийлар Самарияликлар билан алоқа қилмайдилар.)Худо сенга қандай инъом бермоқчи эканлигини ва сендан сув сўраган Одам ким эканлигини сен билмайсан. Билганингда эди, ўзинг Ундан сув сўраган бўлар эдинг ва У сенга ҳаётбахш сувни берган бўларди.— Тақсир! — деди аёл, — Сизда сув оладиган ҳеч нарсангиз йўқ–ку, қудуқ эса чуқур. Ҳаётбахш сувингизни қаердан оласиз? Бу қудуқни бизга бобоколонимиз Ёқуб берган. Унинг ўзи ҳам, болалари ҳам, чорвалари ҳам бу қудуқдан сув ичган. Наҳотки Сиз Ёқубдан ҳам устун бўлсангиз?! Исо аёлга шундай жавоб берди: — Бу сувдан ким ичса, яна чанқаб қолади. Лекин Мен берадиган сувдан ким ичса, абадий чанқамайди. Мен берадиган сув ўша одамнинг вужудида булоққа айланиб, абадий ҳаёт сари жўшиб оқади. — Тақсир, бу сувдан менга ҳам беринг. Мен ҳам ҳеч қачон чанқамайин, сув олгани бу ерга келавермайин, — деди аёл. — Бориб, эрингни бу ерга чақириб кел, — деди Исо. — Менинг эрим йўқ, — деди аёл. — Эрим йўқ, деб сен тўғрисини айтдинг, — деди Исо. — Сенинг беш нафар эринг бўлган, ҳозиргиси ҳам эринг эмас. Сен тўғрисини айтдинг! — Ҳазрат, Сиз пайғамбар эканингизни кўриб турибман, — деди аёл[...]. Мен Масиҳ келишини биламан. У келганда, ҳамма нарсани бизга тушунтиради. Исо аёлга деди: — Ўша Менман. Сен билан гаплашиб турибман [...] Аёл кўзасини ўша ерда қолдирди–да, шаҳарга бориб, одамларга деди: — Юринглар, бир Одамни кўринглар. У менинг қилган ҳамма ишларимни айтиб берди! Ўша Масиҳ эмасмикин? (Юҳанно 4:6–7,9–19,25–26,28–29) Икки қабр Мен неча марта шу ердан ўтган эканман – асло ҳисобига боролмайман. Ҳар куни шу бир парчагина ерни ишга бораётиб кўрганман. Ҳар куни ўзимга-ўзим шундай деб айтардим: «Бир куни, албатта, ўша ерга боришим керак». Бугун ўша “бир кун” келди. Ишларим тиғиз, кўп вақтни талаб қилишига қарамай, иш жадвалимни ўзгартириб, ўттиз дақиқа вақт ажратдим ва ўша жойга бордим. Чорраҳа кўринишидан Сан-Антониодаги бошқа ҳар қандай чорраҳадан бирон жиҳати билан фарқ қилмайди. Аммо шимоли-ғарбдаги эски чўян вивескани қайириб очинг – воқеалар оролида турибсиз-да; воқеалар олға кетаётган ҳаётнинг жўшқин оқимида маҳкам турибди. Сиз, вивескада нима ёзилган, деб сўрарсиз? «Лок-Хилл қабри». Машинамни тўхташ жойига қўйганимда, булутли осмон, ёмғир ёғдираман, деб хавф солаётгандай бўлди. Мен жойимда турибман. Кимсасиз сўқмоқ икки юздан ортиқ қабрни айланиб ўтишга мажбур қилади. Эман дарахтининг тарвақайлаб кетган шохлари бу мақбара устида гумбазлар ҳосил қилган. Ҳали эрталабки шабнамдан намини йўқотмаган баланд майсалар тўпиқларимни қитиқлайди. Вақтлар ўтиши билан уқаланиб, кемтик бўлиб қолган қабртошларда ўтмишнинг жонли тарихи турибди. “Худода таскин топсин” деган ёзув Шмидт, Фаустман, Грюндмайер ва Эккерт каби исмлар ёзилган қабр тошларини ажратиб турибди. Бу ерда Рут Лейси дафн қилиинган. У Наполеон уруши даврида — 1807 йили туғилган. Юз йилдан ортиқ нарида — 1877 йили вафот этган. Мен – саксон йил олдин совуқ декабрь кунида тасалли топа олмай фарёд қилган она турган жойда турибман. Ёзув оддий: «Чақалоқ Болд— 1910 йил 10 декабрда туғилди ва ўлди». Ўн саккиз ёшли Гарри Фергюсон 1883 йили абадий уйқуга кетганда, қуйидагича оқ фотиҳа олган: «Хотиржам ёт, толиққан, ёш зиёратчи». Унинг бор кучини нима олганини мен билмоқчи эдим. Кейин мен уни билдим. Ёзув қабрнинг шимолий қисмига ўйилган эди. У Грейс Ллуэлин Смитнинг фоний танасининг охирги манзили тўғрисида хабар берарди. На туғилган йили санаси, на ўлими санаси бор. Фақат унинг вафот этган икки эри ва қуйидаги марсия бор, холос: Мангу уйқуга кетган, бу оламда эмас. Севган эди, аммо суюкли бўлолмади. Ёқишга ҳаракат қилди, аммо бўлолмади. Оламдан ёлғиз ўтди,ҳаётда ҳам шундай эди. Ҳаракатларнинг беҳудалиги ҳақидаги сўзлар. Мен қабр тошига қараб, Грейс Ллуэлин Смит ҳақида ўйлаб кетдим. Мен бу аёлнинг ҳаёти ҳақида ўйга чўмдим.Бу марсияни ўзига атаб унинг ўзи ижод қилдимикан...ёки буни унинг учун ҳаёт ижод қилдимикан? Бу аёл ўз азоб-уқубатларига лойиқ бўлдимикан? Унинг ҳаётида хафаргарчиликлар, зарбалар шунчалик кўп бўлган эдики! У кўримсиз бўлган эдими? У чиройли эдими? Майли, бу муҳим эмас. Аммо мен, нимага баъзи одамларнинг ҳаёти обод, бошқалариники самарасиз кечар экан, деб ўйлаб қоламан. Мен ўзимга келиб, овоз чиқариб сўрайман: «Смит хоним, сизнинг қалбингизни нима чил-чил қилиб синдирди?» Мен марсияни ёзиб олаётганимда, ёмғир томчилари қоғоздаги сиёҳни энлатиб юборди. Севган эди, аммо суюкли бўлолмади. Узун тунлар. Кимсасиз тўшак. Сукунат. Ҳаяжонли даъватларга акс садо йўқ. Жўнатилган хатларга жавоб йўқ. Севги бор-у аммо бир томонлама. Ёқишга ҳаракат қилди, аммо бўлолмади. Умидсизлик болғаларининг зарби эшитилади: «Сенга неча марта айтишим керак!» Гум! «Сендан ҳеч қачон бирон иш чиқмайди». Гум! Гум! «Нимага сен ҳар доим ҳамма ишни бузиб юрасан-а?!» Гум! Гум! Гум! Оламдан ёлғиз ўтди, ҳаётда ҳам шундай эди. Грейс Ллуэлин Смит кабилар бу оламда қанча экан? Қанчалаб одамлар бу ҳаётдан ёлғиз ўтиб кетади? Атлантадаги уйсиз одам. Лос-Анджелесдаги майхоналарда танда қўйиб олган нозирлар. Майамидаги қашшоқ одам. Нашвилладаги воиз. “Мен бу оламга керакманми” деб шубҳаланадиган ҳар қандай одам. “Мен билан ҳеч кимнинг иши йўқ” деб ишонадиган ҳар қандай одам. Телефони жиринглайди-ю аммо ҳеч ким билан кўнгилдан гаплашмайдиган ҳар қандай одам. Одамлар танқид қиладилар-у аммо у ўнгланиши учун одамларнинг ўзлари имкон бермайдиганлар. Бошпанаси ва ўрин-тўшаги бор, аммо хотиржамлиги йўқлар. Беҳуда беҳаловатлик қурбонлари. Агар кимдир аралашмаса, агар бирон ҳодиса юз бермаса, улар Грейс Смитнинг қабритошидан марсиягача умргузаронлик қилади. Мана, сиз ҳозир ўқиётган воқеалар нима учун шунчалик муҳим. Мана бу воқеа бошқа қабр тоши ҳақида. Аммо бу сафар қабртош аёлнинг ўлимини кўрсатмайди, балки унинг янгидан туғилишини ифода этади. Ана, ўша аёл келяпти, қуёш нурлари кўзига тушаётганидан у кўзларини қисиб олишга мажбур. Аёлнинг елкалари тошдан ясалган кўза оғирлигидан букилган. У толиққан ҳолдаоёқларини судраб босади, сўқмоқдан чанг кўтарилади. У биронтасининг нигоҳини кўрмай деб, ерга қараб олганча кетяпти. У — самариялик аёл; ирқчиликнинг нишлари қанчалик санчилиб кираётганини у билади.У аёл; жинсларнинг тенгсизлигидан деворга бир неча марта ўзини уриб олган. У беш марта эрга теккан. Беш марта! Беш марта ҳар хил одамларга. Беш марта ҳар хил тўшакларда ётган. Беш марта ажрашган. Жаҳл билан тарақлатиб ёпилган эшикнинг товуши унга таниш. Ўзаро муносабатларсиз севиш нима эканини у билади.Унинг ҳозирда бирга яшаётган эри ҳатто, одамлар менинг хотиним эканингни айтишларини асло истамайман, дейди. Аёл қаерда ётиши кераклигини эри кўрсатиб қўйган. Агар Янги Аҳднинг ўз Грейс Ллуэлин Смити бор бўлса, у мана шу аёлнинг ўзгинаси. Уни ҳатти-ҳаракатларнинг беҳудалиги ҳақидаги марсия кутяпти. Агар нотаниш одам билан бир неча марта учрашганда эди, оқибати вой бўларди. Аёл ўша куни чошгоҳда қудуқ ёнида пайдо бўлди. Нимага у бошқа аёллар каби эрталабдан келмади? Эҳтимол, у келган бўлса керак. Эҳтимол, мана шундай иссиқда унга кўпроқ сув керак бўлгандир. Балки, керак бўлмагандир.Балки, бошқа аёллар каби, у ўзини четга олгандир. Қуёш алангаси остида узоқ йўл юрганда, жазирама иссиқдан ўзини пана қилиш имконияти жуда оз. — Ана, келяпти. — Эшитдиларингизми? У яна бир эркак билан топишиб олибди! — Айтишларича, у дуч келган эркак билан ётиб кетаверар эмиш. — Тс-с-с. Яқинлашиб қолди. Хуллас, чошгоҳда у қудуқ ёнига келди. У, бир ўзим ёлғиз қолсам эди, деб умид қилган эди. Аммо уни кўпроқ яхши биладиган Зотни кўрди. У мана шу Зотчалик ўзини яхши билмасди. Ўша Зот ерда ўтирган экан: оёқлари олдинга чўзилган, қўлларини қовуштириб олган, қудуқнинг тошларига суянганича ўтирибди. Кўзлари юмуқ. Аёл тўхтади ва Унга тикилиб қолди. Атрофга аланглади. Яқин орада ҳеч ким йўқ. Яна Унга қаради. Яҳудий экани аниқ. Бу ерда У нима қиляпти экан? У кўзларини очди, аёл нигоҳини дарров олиб қочди. Шоша-пиша ўз юмуши билан машғул бўлди. Исо аёлнинг хижолат бўлганини кўриб, ундан сув сўради. Аммо аёл ҳаётнинг кўп синовларини бошидан кечирган, шунинг учун “Унга бир қултум сув керак бўлиб қолибдимикан-а”, деб ўйлади. — Сиз сингари тўралар қачондан бери менга ўхшаганлардан сув сўрайдиган бўлиб қолибди экан? Аёл бу Зотнинг хаёлида ҳақиқатан нима борлигини билмоқчи эди. Аёлнинг интуицияси асло уни алдамади. Ўша Зотга сув керак эмас эди. Унга аёлнинг қалби керак эди. Икковлари суҳбатлашиб қолдилар. Эркак бу аёлдан нафратланмасди. Эркак зоти бу аёлдан нарфатланмасдан охирги марта қачон гапирганини у эслай олмасди. Эркак оғизнинг ташналигини эмас, қалбнинг ташналигини қондирадиган булоқ ҳақида аёлга гапириб берди. Бу гапи билан аёлни қизиқтириб қўйди. — Ҳазратим, менга ҳам шундай сувдан беринг, токи чанқамайин, сув олиб кетиш учун қайтиб бу ерга келиб юрмайин. — Бориб, эрингни чақириб кел, бирга бу ерга қайтиб келинглар. Аёлнинг юраги қинидан чиқиб кетгудай бўлган бўлса кераг-ов. Ахир, рўпарасида самариялик аёл турибди, яҳудий Эркак эса самарияликдан асло хижолат бўлмаяпти. Эркак аёлни бошдан-оёқ тикилиб кузатаётгани йўқ. Аёл ҳозир дуч келиб турган вазият ҳамма олийжанобликлардан юқори. Энди эса У шу ҳақда сўраяпти. Ҳаммаси маъқул, аммо эрини сўрагани маъқул бўлмади. Уни ёлғон гапиришга ундаган нарса шу бўлиши мумкин: «Ҳм, эримми? Эрим ҳозир банд». Эҳтимол, аёл суҳбат мавзусини ўзгартиришни истагандир. Балки, аёл бу ердан кетишни истаб қолгандир? Аммо аёл кетиб қолмади, аксинча, тўғрисини айтди: — Менинг эрим йўқ (эзгулик ҳалолликни мойил қилган бўлса керак). Аниқроғи, сиз бу воқеа нима билан тугаганини биласиз. Мен эса, қанийди билмасангиз, деб истаган бўлардим.Сиз бу воқеани биринчи марта эшитган бўлишингизни хоҳлаган бўлардим. Ахир, сиз кўзларингизни катта-катта очиб, Исо ҳозир бу аёлга нимани айтар экан, дея кутган бўлардингиз. Нимага? Чунки сиз ҳам ўша аёл қиладиганини қилишни афзал билган бўлардингиз. Сиз ниқобларингизни олиб ташлашни афзал билган бўлардингиз. Ҳар қандай муғомбирликдан воз кечган бўлардингиз. Айтгандай, сир бўлиб келаётган гуноҳларингиз эшикчасини қоплаган тўрлар очилса, Худо қандай иш тутишини билишни истайсизми? Исо қандай иш тутишини аёл билишни истарди. Аёл, агар ҳақиқат маълум бўлиб қолса, яхшилик барҳам топмайдими, деб ўйлаган бўлиши керак: «У ғазабланади. У кетади. Мени кераксиз махлуқ деб ўйлайди». Агар сиз шундай хавфни бошдан кечираётган бўлсангиз, қўлингизга қалам олинг.Сиз ҳозир Исонинг жавобини икки чизиқ билан ажратишни истайсиз. — Тўғри айтдинг. Сенинг бешта эринг бўлган эди, ҳозир сен бирга яшаётган эркак ҳам эринг эмас. Ҳатто ўша эркак сени хотиним деб аташни асло истамайди. Исо унга танбеҳ бермаяптими? Аёлнинг эътирофини қаҳр-ғазабсиз қарши олдими? “Қандай аҳволга тушиб қолибсан-а?” деб насиҳат ўқимаяптими? Йўқ. Исо комилликни изламади, У самимийликни излаган эди. Аёл ҳамон ҳайратда. — Кўриб турибман, Сиз пайғамбарсиз. Бу гап нимани англатиши мумкин эди? «Сиз тамомила бошқачасиз. Бирон нарса ҳақида сўрасам, қарши эмасмисиз?» Шундан кейин аёл савол беради, бу савол қалбининг энг тубида аниқ кўриниб турган ярани очиб турибди. — Худо қаерда? Бизнинг халқимиз айтадики, У жуда баландликларда. Сизларнинг халқингиз айтишича, У Қуддусда экан. Унинг қаердалигини мен билмайман. Исо бу сўзларни эшитганда, Унинг юз ифодасини кўриш учун минглаб кун ботишларни берган бўлардим. Унинг кўзларидан ёш чиқдими? У табассум қилдими? У булутларга қараб, Ўз Отасига кўзи билан имламадимикан? Ҳамма жойлардан ташна қалбларни излаб, охири Самариядан топдими? Ҳамма самарияликлар орасида Худога интилган шу аёлми? Аёллар орасидан Худога қаттиқ ташна бўлгани – мана шу беш марта эрдан ажрашган аёл бўлдими? Кўп асрлик сир-асрорларни ваҳийда кўриб, ҳамма одамлардан танлаш мумкин бўлгани — хўрланганлар орасидаги энг хўрланган мана шу аёл бўлдими? Бутун музофотда энг кераксизи шу аёл бўлдими? Ажойиб! Ахир, Исо ҳам шоҳ Ҳиродга Ўз сирини ошкор қилмади-ку. Бу хабарни эълон қилиш учун У, синедрион йиғилсин, деб чақирмади. Рим судининг устунлари орасида У Кимлигини айтмади. Йўқ, фосиқлар юртидаги қудуқ соясида бу бажо бўлди. Исо буларни ҳамма нафратланадиган аёлга айтди. Исо бу сирни аёлга шивирлаб айтганда, Унинг кўзларида учқунлар йилт-йилт этган бўлиши керак. — Мен Ёғ суртилганман. Бу бобдаги энг муҳим жумла сизнинг эътиборингиздан четда қолган бўлиши мумкин. Аёл қудуқ бўйида тош кўзасини қолдириб, қишлоққа югуриб кетди. У бориб, дуч келган одамга шундай деди: «Юринглар, бир Одамни кўринглар. У менинг қилган ҳамма ишларимни айтиб берди! Ўша Масиҳ эмасмикин?» (Юҳанно 4:29). Бу лаҳзанинг драматизмини назардан қочирманг. Аёлнинг ҳайратдан катта-катта бўлиб кетган кўзларига синчиклаб қаранг. У худди тилдан қолгандай аҳволда, тутилиб, аранг гапиради: — С-с-из — М-м-а-с-иҳ-ми-сиз? Эътибор беринг: у бирдан шоша-пиша йўлга отланар экан, пировардида табассум қилиб турган бу Насроликка яна бир марта нигоҳ ташлайди. Кейин шиддат билан қайрилади-да, Бутруснинг чорпахил кўкрагига бошини буркайди, йиқилиб кетишига оз қолади, аммо ўзини тутиб, оёғини қўлига олиб, қишлоғига томон елдек учиб кетади. Аёл ниманидир унутди. Балки, тушунгандирсиз? У кўзасини олишни унутди. У елкасини эгиб юборадиган, оғир, сув тўла идишини қолдириб кетди. Аёл оғир юкдан халос бўлди. Ҳуда-беҳудага эрга тегаверишдан уят ҳисси бирдан ғойиб бўлди. Олдинги ҳаётининг тубанлиги юз бераётган воқеаларнинг юксаклигида ғойиб бўлиб кетди. — Раббий шу ерда! Раббий келди! У менга...яхшилик қилди! Шунинг учун ҳам у сув идишини унутди. Шу боис у шаҳарга югуриб кетди. Шунинг учун ўзи гувоҳ бўлган хабарни айтиб, биринчи учраган одамнинг қучоғига отилди: —Ҳозиргина менинг илгари қилган ишларимни ипидан-игнасигача биладиган Зот билан гаплашдим...Барибир, У мени севади! Шогирдлар Исога, тамадди қилиб олинг, деб таклиф қиладилар. Исо рад қилади. У ниҳоятда ҳаяжонда! Ҳозиргина У қачонлардир қилган ишларидан энг яхшисини қилди. У беқарор ҳаётнинг ҳалокатли сатҳини қисқартириб, нажотга йўл кўрсатди. У ҳаяжонда! — Қаранглар! — дейди У шаҳарга томон югуриб бораётган аёлни шогирдларига кўрсатиб. — Экинзорлар [инсонлар қалби]га қаранглар! Ҳосил етилган, ўрим–теримга тайёр бўлган(қаранг: Юҳанно 4:35). Бундай лаҳзада кимнинг бирон нарса тамадди қилгиси келади?! * * * Биронтангизга бу икки аёлнинг тарихи таъсирчан, аммо ҳаётдан анча узоқ туюлиши мумкин. Сиз одамлар билан чуқур муносабатлар ўрнатгансиз. Сиз одамларга кераксиз ва буни ўзингиз ҳам биласиз. Сизнинг дўстларингиз шунчалик кўпки, ҳаммаси билан учрашишга улгурмайсиз, ишингиз шунчалик кўпки, ҳаммасини қилишга вақтингиз етишмайди. Сизнинг қабрингизга ўрнатилган тошда ҳаётнинг кераксизлиги ҳақида бирон сўз бўлмайди. Шукрона айтинг. Аммо бошқаларнинг иши унчалик яхши эмас. Сиз марсия ҳақида ўйланиб қолдингиз, чунки у сизни кутяпти. Грейс Смитнинг қиёфаси кўз олдингизда пайдо бўляпти,сиз ойнага қарашингизга тўғри келади. Ҳалиги самариялик аёл нима учун атрофдагилардан ўзини олиб қочганини сиз яхши тушуниб турибсиз. Сиз ҳам ўзингизни ўша аёлдай тутяпсиз. Шунақа ҳолат ҳам бўлади: ошхонада сизнинг ёнингизга ҳеч ким ўтирмаганда, билиб оласиз.Нима бўлганда ҳам, битта бўлса-да, чин дўстингиз бўлишини хаёлингизга келтирасиз. Сиз дўстингизни яхши кўрар эдингиз, бу азоб-уқубатларни яна бошдан кечиришимга тўғри келиб қолмасмикан, деб шубҳаланасиз. Бу оламда Раббий қаерда экан, деб сиз ҳам ҳайрон бўлиб тураверасиз. Менинг Джой деган яхши танишим бор; бу аёл камбағаллар яшайдиган кварталдаги жамоатхона қошида якшанба мактабида ўқитувчи бўлиб ишлайди. Унинг синфида тўққиз ёшли қувноқ болалар жамланган, улар ҳаётни севадилар, диндан қўрқмайдилар. Тўғриси, Барбара деган тортинчоқ қизча булардан мустасно. Нохуш оилавий муҳит оқибатида бу қизча доим юзларида қўрқув ва ўзига ишончсиз ҳолатда кўринади. Джой синфда машғулот олиб борган биринчи ҳафта давомида Барбара оғзидан бирон сўз чиқармади, миқ этмай ўтираверди. Биронта сўз ҳам. Бошқа болалар ғала-ғовур қилиб ўзаро гаплашиб ўтирганларида, қизча қимир этмай ўтирарди. Ҳамма қўшиқ айтганда, у сукут сақларди. Ҳамма кулганда, у ҳатто жилмаймасди. Ҳар доим жойида. Ҳар доим тинглайди. Ҳар доим миқ этмай ўтиради. Джой болаларга осмон ҳақида ҳикоя қилиб берган кунга қадар бу ҳолат давом этди. Биз Худони қандай қилиб кўришимиз, кўзлардан оққан ҳар бир томчи ёш артиб қўйилиши (қаранг: Ваҳий 7:17) ва абадий ҳаёт бошланиши ҳақида Джой гапирди. Барбара бу сўзларни мафтун бўлиб тинглади. У Джойдан кўзини узолмасди. Барбара интиқлик билан тинглади, кейин қўлини кўтарди: —Джой хоним... Джой ҳайратда қолди. Барбара ҳеч қачон савол бермаган эди. — Эшитаман, Барбара... — Осмон мен сингари қизчалар учун ҳамми? Бу камтарона ибодат Исонинг тахтига етиб борганда, Унинг юзини кўриш учун мен яна бир бор минглаб кун ботишларни берган бўлардим. Ахир, юқоридаги жумла ибодат эди. Осмондаги олийжаноб Худо ер юзидаги унутилган жонни эсласин деб қилинган самимий ибодат. Ибодат шундан иборатки, Худонинг марҳамати қандайдир ёриққа сизиб кириб, жамоат эътибордан четда қолдирган одамга қуйилсин. Ҳеч кимга керак бўлмаган ҳаётни керакли ҳаётга айлантирсин. Раббийдан бошқа ҳеч ким бунинг уддасидан чиқолмайди. Ибодат жамоатхонанинг минбаридан эмас, балки шифоланаётганлар бўлинмасидаги каравотдан қилинаётир.Ибодат семинариянинг қора жубба кийган талабаси томонидан эмас, балки шифо топаётган ичувчи томонидан қўрқув билан айтилаётир. Худо қилаётган ишлар учун яхшилаб ибодат қилиш керак: энг оддий нарсани олиб, ғайриоддийга айлантириш керак. Яна ҳассани қўлга олиб, денгиз сувини иккига бўлиш керак. Майда тошчаларни олиб, Гўлиётни ўлдириш лозим.Чўпон боланинг нонуштасини олиб, минглаб одамларни тўйғазиш керак. Бир ҳовуч тупроқни олиб, у билан кўзи ожиз одамга шифо бериш лозим. Учта мих ва ёғоч ходани олиб, уларни бутун инсониятнинг умид-ишончи қилиш керак. Рад қилинган аёлни олиб, уни миссионер қилиш керак. * * * Мазкур бобда икки қабр ҳақида сўз юритдим: биринчиси — Лок-Хилл қабристонидаги ёлғиз қабрча. Грейс Ллуэлин Смитнинг қабри. У севги нималигини билмай, бу оламдан ўтиб кетди. У шодлик нималигини билмай ўтиб кетди.У фақат ўз ҳаётига мазкур марсияни ўяётган асбобнинг оғриқларини била олди, холос. Мангу уйқуга кетган, аммо бу оламда эмас. Севган эди, аммо суюкли бўлолмади. Ёқишга ҳаракат қилди, аммо бўлолмади. Оламдан ёлғиз ўтди, ҳаётда ҳам шундай эди. Аммо бу воқеада қабр битта эмас. Иккинчи қабр — ўша қудуқ ёнида. Ие, у ердақандай қабр бор экан, деб ҳайрон бўласиз.Қабр – ўша тошдан ясалган сув идиши.Ўша самариялик аёл унутиб қолдирган идиш. Бу ҳақда бирон сўз йўқ, балки унинг маъноси бор:бу ўринда тош идиш орқали ҳаётнинг кераксизлиги дафн қилинган. Ўйлаш ва муҳокама қилиш учун 1. Агар ҳозирги пайтда ҳаётдаги қисматингизни ифода этадиган марсияниўзингиз ёзишингиз керак бўлганда, ўша марсия қандай жаранглаган бўлар эди? 2. Юҳанно 4:4–42 ни ўқинг. Исо қандай қилиб Ўз ташналигини хушхабар қуролига айлантирди (қаранг: Юҳанно 4:6–15)? Бу бизни нимага ўргатиши мумкин? Юҳанно 4:10да Исо қандай “ҳаётбахш сув” ҳақида сўз юритяпти? Ўша сувнинг қудрати нимада? 3. Самариялик аёл воқеасидан ўзингиз чиқарган муҳим сабоқни тасвирланг. 4. Яқин дўстингиз ёки умр йўлдошингиз билан ёнма-ён ўтиринг, ҳаётингизнинг мақсади ва мазмуни нима бағишлашини ёзинг. Аниқ қилиб ёзинг. Келгуси сафар сизни саргардонлик маънисизлиги қамраб олганда, ўша ёзганларингизни олиб, ўқиб чиқинг. 5. Грейс Ллуэлин Смитга ўхшаган биронтасини биласизми? У ўзини кераклиман деб ҳисоблаши учун сиз унга қандай ёрдам бера оласиз? Нимага бу ишни шу бугуноқ бошлашингиз мумкин эмас? 6-боб Марям, Марта ва Лазарь Фисиҳ байрамидан олти кун олдин Исо Лазарнинг қишлоғи Байтанияга борди. Исо ўша Лазарни ўликдан тирилтирган эди. Ўша ерда Исога зиёфат ҳозирладилар. Марта хизмат қилиб юрган эди, Лазар эса Исо ва меҳмонлар билан бирга дастурхон олдида ёнбошлаган эди. Шу пайт Марям бир шиша тоза сунбулдан ишланган қимматбаҳо атир мойини олиб келиб, Исонинг оёқларига суртди, сўнг сочлари билан артди. Уй атир мойининг хушбўй ҳидига тўлиб кетди(Юҳанно 12:1–3). Сизнинг ўрнингиз Худонинг оркестрида Ўқувчилик пайтимнинг икки йилини парад вақтларида оркестримизда туба* чалишга бағишлаган эдим. Онам эса, нотани ўргансанг эди, деб истак билдирарди. Аммо хор жамоаси шаклланиб бўлган эди. Оркестрда туба чаладиган ҳеч ким йўқ, шундай қилиб, мен рўйхатга ёзилдим. Эҳтимол, сиз буни Худо ато қилган қизиқишдеб айтмаслигингиз мумкин, лекин бу вақтни беҳудага совуриш эмас эди. Мен учрашувларга тамбурмажор, яъни барабанчибўлиб борардим. * Туба — пуфлаб чалинадиган, ҳажми катта, овози жуда паст мис мусиқа асбоби. — таҳририят изоҳи. Кейин оқ пойафзал креми билан мактаб автобусларининг бортига расм солишни ўргандим. Бора-бора шуни билиб олдимки, мусиқани чалаётганингизда ноталарни эслай олмасангиз, муштукни лабингизга қистириб олиб, ўзингизни худди чалаётгандай қилиб кўрсатганингиз яхши. Шунда ҳамма шубҳаларингиз тарқаб кетади. Шу жараёнда мен мусиқа гармонияси ҳақида бир неча ҳақиқатни билиб олдим. Ҳозир сизга буни айтиб бераман. Мен катта барабан билан ёнма-ён қадам ташлаб борардим. Нақадар қудратли садо! Бум-м. Бум-м. Бум-м. Кучли, йўғон овозли, гулдуросли овоз! Тўғри мусиқа учун тўғри ўлчовларда барабандан яхши асбоб йўқ. Бум-м. Бум-м. Бум-м. Мен турган қаторнинг энг охирида найчилар юриб борардилар. О, нақадар юксак садолар! Булутларга интилиб бораётган таъсирчан, ўқдай учиб бораётган садолар. Менинг олдимда, олдинги қаторда бош карнайчимиз борарди. Ҳар доим оркестр жўрлигида. Баъзи болалар баскетбол ўйнаганларида, бошқа баъзилари машинани ғизиллатиб ҳайдардилар, бош карнайчимиз эса карнай чаларди.Бунинг нимасидир бор эди. Уни қаторга қўйиб, ўйнашга имкон беринг. У сизнинг руҳингизни кўтаради. У байроқни ҳм юқори кўтарган бўларди. У стадион узра том кўтарган бўларди. Най ва карнайлар турлича овоз чиқаради (Кўряпсизми? Мен сизга айтдим-ку оркестрда кўп нарсани билиб олдим деб!) Най шивирлайди. Карнай бақиради. Най тасалли беради. Карнай чақиради. Чегараланган ўлчовда карнайни ҳеч нарса билан қиёслаб бўлмайди. Аксинча ҳолатда эса омманиосмонга учириб кетгандай бўлади. Маълум вақт ўтгач, майинроқ ниманидир истаб қоласиз, жумладан, қандайдир ёқимлироқ мусиқани. Шундай пайтда сокин най овозини эшитсангиз эди.Агарда куйнинг ритми бўлмаса, найнинг ёқимли овозлари бемаза эшитилиши мумкин. Айнан шунинг учун ҳам сизга барабан зарур. Аммо кимдир фақат барабанни эшитиш билан чекланадими? Фақат барабанлардан иборат оркестрни ҳеч қачон кўрганмисиз? Сиз “оркестрсиз юзлаб барабанлар учун” симфониясига борган бўлармидингиз? Менимча, бормаган бўлардингиз. Қайси оркестр барабансиз, ёки найсиз ё бўлмаса карнайсиз бўлади?! Ёқимли жаранглайдиган найга Жасоратли карнай керак. Жасоратли карнайга Содиқ барабан керак. Содиқ барабанга Нафис овозли най керак, Нафис овозли найга Жасоратли карнай керак. Ғояни англаб олдингизми? Бу ўринда асосийси “керак” сўзи. Улар бир-бирига керак. Улар ўзларича мусиқани пайдо қиладилар. Аммо улар биргаликда мўъжизани яратадилар. Хуллас, йигирма йил олдин мактаб оркестрида кўрганларимни бугун жамоатда кўриб турибман. Биз бир-биримизга керакмиз. Ҳамма ҳам бир хил мусиқа асбобларини чалмайди. Баъзиларида юқори парда, баъзиларида паст парда мавжуд. Баъзилар якка ижро этадилар, баъзилар дирижёрлик қиладилар. Ҳамма ҳам бир хил овоз чиқара олмайди. Баъзиларининг овози жозибали, бошқалариники даъваткор жаранглайди. Ҳаммамизнинг ҳам қобилиятимиз бир хил эмас. Кимдир байроқ кўтарилаётганда сафда туриши керак. Бошқаси орқада туриб, горн чалиши керак. Аммо оркестрда ҳар биримизнинг ўрнимиз топилади. Кимдир барабан чалади (Марта сингари). Кимдир най чалади (Марям сингари). Кимдир карнай чалади (Лазарь сингари). Марям, Марта ва Лазарь Исо учун худди туғишганлар сингари бўлган эди. Раббий Лазарни ўликдан тирилтирганда, улар Исо учун оқшом зиёфати уюштирмоқчи бўлдилар.Унинг шарафига қабул маросими ташкил қилиб, Унга ўзларининг иззат-ҳурматини кўрсатишни ният қилдилар (қаранг: Юҳанно 12:2). Улар энг яхши ўрин учун баҳслашмадилар. Улар бир-бирларининг истеъдодларига ҳасад қилмадилар. Улар бир-биридан ўзиб кетишга ҳаракат қилмадилар. Учалови ҳам битта мақсад учун биргаликда меҳнат қилдилар. Аммо ҳар бири ўз мақсадларига эришиш учун алоҳида улуш қўшдилар. Марта хизмат қилди: у, одатда, ҳар доим ишчан вазият пайдо қилади. Марям сажда қилди: у Раббийни қимматбаҳо зайтун мойи билан мойлади, мойнинг хушбўй ҳиди хонани тўлдирди.Лазар бошидан ўтган воқеаларни ҳикоя қилиб беришга чоғланди. Ҳар бири алоҳида ўзига хос лаёқатга, истеъдодга эга бўлган учта одам. Ҳар бири бир хилда қимматли. Бу ҳақда ўйлаб кўринг. Уларнинг оиласи учаловидан биттаси иштирокисиз ҳам қаноат ҳосил қиладими? Бугунги кунда ҳам биз мана шу учаласидан биттасисиз қаноат ҳосил қила оламизми? Ҳар бир жамоатга ўзининг Мартаси керак. Йўқ, ундай эмас. Ҳар бир жамоатга юзлаб Марта керак. Улар енгларини шимариб, ишга тайёр бўладилар ва жамоатга ишчан руҳ олиб кирадилар. Марта туфайли жамоат бюджети мувозанатлашди, болалар таълим олдилар, жамоатхона биноси қуриб битказилди. Марталарнинг баҳоси йўқ. Ҳозир улар бор, аммо Марталарнинг биронтаси ҳам қолмаса, ҳамма Марям ва Марталар калитни излаб қийналадилар, термостатни ва юқоридаги лампочкани ёқа олмайдилар. Жамоат аъзолари орасидаги Марталар — «Энерджайзер» батареяларидир. Улар ишлайверадилар, ишлайверадилар ва ишлайверадилар. Туяда сув запаси ҳар доим бўлганидай, Марталарнинг ҳам сув запаслари бор. Улар ёритқич асбобларининг нурига интилмаётганлари сабабли, камдан-кам ҳолатларда олқишларга сазовор бўладилар. Бу дегани – улар олқишларга муҳтож эмас – дегани эмас. Улар олқишларга кўникмаганлар, холос. Марталарнинг ўз вазифалари бор. Аниқроқ қилиб айтганда, агар Мартанинг қандайдир ожиз томони бўлса, бу мойиллик ўз вазифасини Устознинг эҳтиёжларидан юқори қўяди. Ёдингиздами Марта буни қандай қилган эди? Илгари Марта Исони меҳмонга таклиф қилган эди. Исо ўшанда келди, шогирдларини ҳам олиб келди. Лука Хушхабарида тасвирланган саҳнада Марям ўтирибди, Марта эса хафахол. Марям Исонинг оёқ томонида ўтирганидан Марта ғазабланяпти.Даҳшат! Ахир, бу ҳеч қачон таомилда бўлмаган-ку! Жуда ҳам ўринсиз! Бу қандай бемаънилик! Мен ҳам вақт топиб тинглайдиганларни, ҳам керак бўлганда нон ёпиб, дастурхон тузайдиган ва руҳига нажот берадиганларни назарда тутяпман. Шунинг учун ҳам Марта шикоят қиляпти-да: «Ҳазрат! Эътибор бермаяпсизми, синглим ҳамма ишни бир ўзимга ташлаб қўйди–ку! Унга айтинг, менга ёрдам берсин» (Луқо 10:40). Ие, ие! Кимдир аччиқланяптими? Бирдан Марта Исога хизмат қилишдан тўхтаб, Унга талаблар қўйишга ўтди. Ҳамма сукутда қолди. Шогирдлар кўзларини олиб қочдилар. Марям ҳамон жаҳл отида. Исо жавоб беряпти. У фақат Байтаниялик Мартага гапираётгани йўқ, балки барабан оркестридаги ягона асбоб деб ўйлашга мойил бўлган ҳамма Марталарга мурожаат этяпти. «Эҳ, Марта, Марта, бунча уриниб ташвишланмасанг! 42 Зарур бўлган биттагина нарса бор. Марям ўзи учун энг яхшисини танлади ва бу ундан тортиб олинмайди» (Луқо 10:41–42). Шуниси ажойибки, Марта сабоқ чиқариб олди, у яна хизмат қилишни давом эттираётганини кейинроқ кўрамиз. Ўша ерда Исога зиёфат ҳозирладилар. Марта хизмат қилиб юрган эди, Лазар эса Исо ва меҳмонлар билан бирга дастурхон олдида ёнбошлаган эди. Шу пайт Марям бир шиша тоза сунбулдан ишланган қимматбаҳо атир мойини олиб келиб, Исонинг оёқларига суртди, сўнг сочлари билан артди. Уй атир мойининг хушбўй ҳидига тўлиб кетди (Юҳанно 12:2–3). Наҳот Марям ошхонада бўлса? Йўқ, У Исога най чалиб беряпти. У сажда қиляпти, чунки у шу юмуш билан машғул бўлишни яхши кўради. Бу сафар Марта эътироз билдирмаяпти. Марям ҳозир шуғулланаётган юмушидан кўра, ҳамду сано ва сажда қилиш учун ўз ўрни борлигини тушуниб турибди. Бу зиёфатда Марямнинг роли қандай? У идишда жуда қимматбаҳо атир мойи олиб келиб, Исонинг оёқларига суртди, кейин сочлари билан артиб қуритди.Ҳамду сано мусиқаси бутун жамоатхонани тўлдиргани сингари, хушбўй ҳид уйнинг ичини тутиб кетди. Олдинги Марта бунга этироз билдириши мумкин эди. Бундай хатти-ҳаракат ниҳоятда исрофгарчилик, ақлсизлик ва ўта сахийликдан бошқа нарса эмас.Аммо ақли тўлишган Марта тушуниб турибди: Худонинг Шоҳлигида жасорат билан хизмат қилиши ва тўхтовсиз равишда ҳамду сано айтиши учун унинг ўз ўрни бор. Марямларда ҳамду сано айтиш қобилияти кучли. Марямлар фақат куйлаб қолмайдилар; улар Худога сажда қиладилар. Улар жамоатхонага шунчаки бормайдилар; улар Масиҳ орқали нур таратадилар. Марямларнинг бир оёғи осмонда. Маям сингарилар ер юзига тушишлари осон эмас, аммо базида тушишларига тўғри келади. Баъзида уларга, ҳисоб-китоб деган нарса бор, тўлаш керак, фарзандларни ўқитиш керак, деб эслатиб қўйиш зарур. Аммо буни кескин оҳангда гапириш керак эмас. Найлар мўрт бўлади. Марямда ажойиб, меҳрибон қалб бор. Агар у Исонинг оёқ томонидан ўзига жой топган бўлса, бу ердан тур, деб айтманг. Яхшиси, мен учун ибодат қил, деб илтимос қилинг. Мен шундай қиляпман. Марямни кўрганимда: «Қандай қилиб сизнинг ибодатингизга мен ҳам қўлишсам бўлади?» деб сўраяпман. Ҳар бир жамоатга ўзининг Марямлари жуда ҳам зарур. Фарзандларимиз учун ибодат қилгани улар бизга керак. Худога хизматимизда эҳтирос бўлиши учун улар бизга керак. Ҳамду сано қўшиқлари ижод қилиш ва мадҳиялар куйлаш учун улар бизга зарур. Тиз чўкишимиз, кўз ёш тўкишимиз, қўлларимизни осмонга кўтариб, ибодат қилишимиз учун улар бизга керак. Улар бизга керак, чунки Худога сажда қилганимизда, У бизни яхши кўришини биз баъзан унутиб қўямиз. Марямларни унутмайдилар. Худо: “Менда Отани кўрсалар эди” деб истаётганини улар биладилар. Ота: “Болаларим Менинг оёқ томонимда ўтириб, Мен билан мулоқот қилсалар эди”, деб исташини улар биладилар. Бунда Марямнинг ўрнини ҳеч ким босолмайди. Улар ҳам эҳтиёт бўлишлари керак. Улар Луқо 6:46-оят устида тез-тез фикр юритишлари керак: «Нега сизлар Мени: ‘Ё Раббий, ё Раббий!’ деб чақирасиз–у, аммо айтганларимни қилмайсизлар?» Хизмат – бу сажда қилиш эканини Марям ҳам ёдида тутиши керак. Сажда қилиш – бу хизмат эканиниМарта ёдида тутиши керак. Лазар-чи? Ҳар ким ҳам карнай чала олмаслигини ёдида тутиши лозим. Лазарь бу зиёфатда ҳеч нарса қилмагани бизга маълумлигини ўзингиз тушуниб турибсиз. У уйдан ташқарида фаолият юритди. Юҳанно 12:9–11ни диққат билан ўқиб чиқамиз: Бир талай яҳудийлар Исонинг Байтанияда эканлигини билиб келишди. Улар нафақат Исони, балки Исо ўликдан тирилтирган Лазарни ҳам кўришни истардилар. Бош руҳонийлар Лазарни ҳам ўлдиришни режалаштирган эдилар. Чунки кўп яҳудийлар Лазар туфайли Исо томонига ўтиб, Унга имон келтираётган эдилар. Мана шунақа гаплар! Лазар туфайли кўплаб яҳудийлар Исога имон келтирдилар. Лазарга карнай ишониб топширилган. Исо тўғрисидаги гувоҳликни у беради. Бу қанақа гувоҳлик экан? «Мен доим яхши одам бўлиб қолаверган эдим, — деб айтиши мумкин эди у. — Мен ҳисоб-китоб варақаси бўйича тўлаб келганман. Сингилларимни яхши кўрардим. Мен ҳатто Исо билан мулоқот қилишни яхши кўрардим. Аммо мен Унинг издошларидан бири эмас эдим. Бутрус, Ёқуб ва бошқалар каби, мен У билан яқин эмас эдим. Мен масофа сақлардим. Мен қаттиқ қизиқиб кетишни истамасдим. Кейин мен касал бўлиб қолдим. Кейин эса ўлдим. Мен айтмоқчиманки, мен жонсиз мурда эдим. Ҳеч нарса қолмади.Совуқ тош. На ҳаёт бор, на жон бор. Ҳеч нарса йўқ. Мен бутун олам учун ўлдим. Қабрдан мен ҳаётни кўрдим. Кейин эса Исо мени қабрдан чақириб олди. Унинг сўзларидан юрагим дук-дук уриб кетди, вужудимда титроқ пайдо бўлди. Мен яна тирилдим. Сизлар шуни билишларингизни истайман: У сизлар учун ҳам шундай қила олади». Худо, Марта хизмат қилсин деб, унга барабан берди. Худо, Марям ҳамду сано айтсин деб, унга найни берди. Худо Лазарга карнайни берди. Лазарь саҳнанинг ўртасида туриб, карнай чаляпти. Худо, илгаригидай, карнай улашяпти. Худо, илгаригидай,қабрдан одамларни чақиряпти. Худо, илгаригидай, ажойиб гувоҳлик беряпти — «Вой! Мени чимчиланг, ухлаб қоляпман», «ҳақиқат юзага чиқяпти, қандай яхши». Аммо ҳаммада ҳам шундай гувоҳлик бор эмас. Битта карнайдан иборат оркестр кимга керак?! Кимдир адашганларни имонга олиб келади. Кимдир нажот топганларни илҳомлантиради. Кимдир ҳаракат ритмини қўллаб-қувватлайди. Уларнинг ҳаммаси керак. Агар Худо сизни, Марта бўлгин, деб чақирса, хизмат қилинг! Бошқаларга, очларни тўйдириш ҳақида хушхабар бор, деб эслатиб қўйинг; хасталарни парвариш қилиш ҳақида Худога сажда қилиш ҳам бор деб уларга эслатинг. Агар Худо сизни, Марям бўлгин, деб чақирса, Унга сажда қилинг!Солиҳ бўлиш учун албатта, ишбилармон бўлиш шарт эмас, деб бошқаларга эслатинг. Саждага асосий диққатни қаратиш учун ён дафтарчани ва мегафонни бир четга қўйиш кераклигини ўзингиз намуна қилиб кўрсатиб, уларни ишонтиринг. Агар Худо сизни, Лазарь бўлгин, деб чақирса, У ҳақда гувоҳлик беринг.Бошқаларга, сизларга ҳам айтадиган гаплар бор, деб эслатинг. Уларнинг ҳам зулматда юрган яқинлари бор. Улар тирилиш учун ўладилар. Дастурхон атрофида ҳар биримизнинг жойимиз бор. Фақат битта нарса бундан мустасно. Мартанинг уйида ўз жойини топа олмаган биттаси бор эди. Гарчи у бошқаларга қараганда, Исодан сал узоқроқда турган бўлса ҳам, имонига кўра ҳам Исодан ва ҳаммадан анча узоқда эди. Унинг исми Яҳудо эди. У ўғри эди. Марям зайтун мойи олиб келганда, у ўзининг юксак тақводорлигини кўрсатишга уринди. “Бу мойни уч юз кумуш тангага сотиб, камбағалларга бўлиб берса бўларди-ку! – деди у” ( Юҳанно 12:5). Аммо Исо Яҳудонинг юрагини биларди, Худога сажда қиладиган Марямни ҳимоя қилди. Яҳудони яхши биладиган Юҳанно бир неча йиллардан кейин уни ўғри деб таърифлаган эди (қаранг: Луқо12:6). Шу йиллар давомида Яҳудо умумий хазинага хиёнат қилиб келди. Яҳудо “Атир мойини сотиб, пулини хазинага қўйганларида яхши бўлмасмиди” деган гапининг сабаби шу эдики, у ўша пулларни ўғирлаган бўларди. Ажойиб воқеанинг охири қанчалар ғамгинлик билан тугаяпти. Айни пайтда жуда ўринли. Ҳамма жамоатда ҳам Марта сингари ўзини Худога хизмат учун бағишлаган имонлилар бор. Марям сингари ўзини сажда қилишга бағишлайдиганлари ҳам бор. Ўзларини Лазарь каби Худо ҳақида гувоҳлик беришга бағишлайдиганлар ҳам бор. Аммо Яҳудо сингари олаверадиган, олаверадиган ва яна олаверадиган, аммо ҳеч кимга ҳеч нарса бермайдиган кимсалар ҳам бор. Сиз-чи, Яҳудо? Мен бу саволни эҳтиёткорлик билан, лекин чин дилдан беряпман. Сиз Масиҳнинг ёнида бўла туриб, Унинг қалбидан узоқмисиз? Дастурхон атрофида ўтирибсиз-у қалбингизда оғир тош бордай туюляптими? Жамоатхонага ҳеч нарса бермасдан, у ердан фойда кўряпсизми? Бошқалар фидокорлик билан берадилар, сиз эса у ёқ-бу ёққа қараб беряпсизми? Сиз Яҳудомисиз? Сиз олаверасиз, олаверасиз, аммо ҳеч нарса бермайсиз. Шундайми? Агар шундай бўлса, сиз Яҳудосиз! Агар сиз Марта бўлсангиз,дадил бўлинг. Худо сизнинг хизматингизни кўриб турибди. Агар сиз Марям бўлсангиз, кайфиятингизни янада кўтараверинг. Худо сизнинг саждангизни қабул қиляпти. Агар Лазарь бўлсангиз, Худо сизнинг қатъий ишончингизни қадрлайди. Агарда сиз Яҳудо бўлсангиз, эҳтиёт бўлинг – Худо сизнинг худбинлигингизни кўриб турибди. Ўйлаш ва муҳокама қилиш учун 1. Сиз кўпроқ кимга ўхшайсиз: Мартагами, Маярмгами ёки Лазаргами? Тушунтириб беринг. 2. Жамоатингиздан Мартага, Марямга ва Лазарга ўхшаганларидан биронтасини тавсифланг. 3. «Марямлар шуни ёдида тутишлари керакки, хизмат — бу сажда қилишдир. Марталар шуни ёдида тутишлари керакки, сажда қилиш — бу хизматдир. Лазарлар-чи? Улар шуни ёдларида тутишлари лозимки, ҳамма ҳам карнай чала олмайди». Хизмат қанақасига сажда бўлиши мумкин? 4. Худонинг оркестрида сизнинг ўрнингиз ва нима чалишингиз сизни қониқтирадими? Нима учун “ҳа”, нима учун “йўқ”? 5. Рим. 12:4–8ни ўқинг.Якдиллик ҳақида бу оятлар нима дейди? Фарқлар ҳақида-чи? Бизларнинг орамиздаги бирлигимиз ва фарқлар ҳақида-чи? 7-боб Обигайл Обигайл вақтни бой бермай, икки юзта нон, икки меш шароб, бешта қўйнинг пиширилган гўштини, икки тоғора қовурилган буғдой, юз ҳовуч майиз ва икки юз ҳовуч анжир қоқини олиб эшакларга юклади.Сўнг хизматкорларига:— Си лар мендан олдин юринглар, менорқаларингиздан бораман, — деди. ЭриНаволга эса ҳеч нарса демади. Обигайлэшакка миниб, тоғнинг ёлғизоёқ йўлларидантушиб келаётганда, унга томон келаётган Довуднинг одамларига дуч келиб қолди.Довуд шу гапларни айтаётган экан: — Бу одамнинг даштдаги мол–ҳолинибеҳудага қўриқлабман–да. Унинг қўтонидан бирор қўй йўқолмади–ю, оқибатда уменинг яхшилигимга ёмонлик билан жавобқайтарди. Агар эрталабгача унга қарашлиэркак зотидан бирортасини тирик қолдирсам, Худо менинг жазоимни берсин, ҳаттоундан баттарроғига дучор қилсин!Обигайл Довудни кўрибоқ эшакдан тушди. Довудга таъзим қилиб, ерга мук тушди.Унинг оёқларига бош уриб ёлворди: — Тў рам, мен айбдорман, айб менда. Ижозат беринг, бу чўрингиз сизга бир оғизгап айтсин, айтганларимга қулоқ солинг.Ёлвораман, тўрам! Ўша баттол Наволгаэътибор бермасинлар. Унинг феъл–атворихудди исмининг ўзи. Навол — ақлсиз дегани.Мен, чўрингиз, тўрам юборган одамларникўрмабман. Энди, тўрам, Эгамиз сизнингқон тўкишингизга, ўз қўлингиз билан қасосолмоғингизга изн бермаган. Худо шоҳид!Тўғрисини айтай, ғанимларингиз, қолаверса, тўрамга қасд қилган ҳамманинг бошигаНаволнинг куни тушсин. Тўрам, мен,чўрингиз, сизга мана бу инъомларни келтирдим. Энди булар сизга эргашиб хизматқилаётган одамларингизга берилсин.[…] Бугун сени мен билан учраштирганИсроил халқининг Худоси — Эгамизгаҳамду санолар бўлсин! — деди Довуд. —Ақлингга балли, барака топ! Бугун мениқон тўкишдан, ўз қўлим билан ўч олишдансақлаб қолдинг, бунинг учун сени Худо ёрлақасин. Исроил халқининг Худоси — Эгамиз сенга ёмонлик қилишимнинголдини олди. Агар сен мени тезда учратибқолмаганингда, Худо ҳақи, кун чиққунчаНаволга қарашли эркак зотидан бирортаситирик қолмаган бўларди!Довуд Обигайл олиб келган ҳадяларниолди. Кейин:— Эсон–омон уйингга бор, билиб қўй,гапларингга қулоқ солиб, арзингга эътиборбердим, — деди (1 Шоҳ. 25:18–27;32–35). Ваҳшиёна хулқ-атвор Эрнест Гордон Бирмадаги ўлим Уйида ҳолдан тойиб қолди. У жон бераётганларнинг оҳ-воҳларини эшитар, ҳамма ёққа тарқалаётган жасадларнинг сассиқ ҳидини ҳис қиларди. Шафқатсиз ёввойиларнинг ўтли нафаси териларни куйдириб, томоқни қуритарди. У қўллари билан қоқсуяк тозини беркита олиши мумкин эди, холос. Аммо на қуввати, на яшашга истаги қолган эди унинг. Ичбуруғ унисини ҳам, бунисини ҳам тортиб олган эди. Пашшалар ва каналар ўраб олган койкада у японларнинг ҳарбий асирлар лагеридаёлғиз ўзи ўлимни кутиб ётарди. Уруш унга жуда қимматга тушди.Шотландиялик тоғ одами, Иккинчи жаҳон уруши қатнашчиси, ўзи жисмонан бақувват, йигирма ёшдан эндигина ўтган эди. Кейин эса...япон асирлиги, бир неча ойлар жунглидаги каторга ишларида бўлди, ҳар куни калтакладилар, очин-тўқин ҳаёт, дармонсизлик. Шотландия у учун бир умрга йўқдий туюларди. Нормал ҳаётни-ку айтмаса ҳам бўлади. Иттифоқчиларнинг аскарлари ўзларини худди ёввойи махлуқлардай тутардилар, жон бераётганларни ҳам шилиб олардилар, бир бурда нон учун муштлашардилар. Ўзларига кўпроқ олиш учун овқат тақсимловчилар бир сиқимгина улушдан ҳам уриб қолардилар. Лагерда жунгли қонуни ҳукмрон эди. Гордон буларнинг ҳаммаси билан хайрлашишдан хурсанд бўлган бўларди. Бу ерда ҳаёт ҳалокатли хасталиклар олдида ожиз қолган эди. Лекин бирдан қандайдир мўъжиза юз берди. Лагерга иккита ҳарбий асирни ўтказдилар, уларда ҳали ҳаётга умид бор экан. Улар ҳам ҳамма қатори, гарчи хаста ва дармонсиз бўлсалар-да, юксак ахлоққа амал қилар эканлар. Улар ўзларининг арзимас улушини Гордон билан баҳам кўришар, ўзларига қўшимча иш орттирган эдилар. Улар Гордоннинг ириб бораётган ярасини тозаладилар ва ҳаракатсиз бўлиб қолган оёқларини массаж қиладиган бўлдилар. Улар дастлабки олти ҳафта давомида Гордоннинг оёқларини ювдилар. Натижада Гордоннинг оёқларига аста-секин куч қайта бошлади, шу билан бирга, ўз қадрини ҳам англади. Иккала ҳарбий асирнинг олийжаноблиги юқумли бўлиб, Гордонга ҳам ўтди. Гордон ҳам хасталарни парваришлай бошлади, ўз улушини улар билан баҳам кўрадиган бўлди. У ҳатто сақлаб юрган озгина у-бу нарсаларини бошқа хасталарга бўлишиб берди. Бошқа аскарлар ҳам ундан намуна олиб, шундай қиладиган бўлдилар. Вақти келиб, лагердаги муҳит юмшаб, соғломлашди. Фидокорлик худбинликни сиқиб чиқарди. Аскарлар Худога хизмат қилиб, Муқаддас Китобни ўрганадиган бўлдилар. Йигирма йилдан кейин – Гордон Принстон университетида руҳоний бўлганда, у бу ўзгаришларни шундай сўзлар билан тасвирлаган эди: Ўлим биздан асло ҳеч қаёққа кетмаганди — бунга асло шубҳа йўқ эди. Аммо биз ўлимнинг ҳалокатли йўлларидан аста-секин халос бўла бошладик... Худбинлик, нафрат... ва такаббурлик ҳаётнинг душмани эди. Севги... фидокорлик... ва ишонч, аксинча, ҳаётнинг моҳияти... Худонинг одамларга инъоми экан... Охирги сўз энди ўлим учун эмас эди1. Худбинлик, нафратва такаббурлик … Бу фазилатларни эгаллаш учун ҳарбий асирлар лагеригаташланишга эҳтиёж йўқ. Талабалар ёки бирон корхона ётоқхонаси ҳам бўлаверади. Компаниянинг йиғилишлари зали ёки эр-хотин ётоқхонаси, ё бўлмаса одам яшамайдиган овлоқ жой ҳам бўлаверади. Аммо жунглилар қонуни яшамоқда ва барҳаётдир.Ҳамма ўзи учун. Имкон қадар юлиб ол, юлиб олганингни олдириб қўйма. Кучлилар яшайди. Бу қонун сизнинг оламингизни қоронғу қилиб қўймайдими? Кишилик ва эгалик олмошлари атрофингиздагиларнинг тилида ҳукмрон бўлиб қолмайдими? Менингкарьерам, менинг орзуларим, менингбуюмларим. Мен шуни истайманки, ҳамма нарса менинг айтганим бўйича, менинг режаларим бўйича бўлсин. Агар шундай бўлса, биласизки, бу аждар қанчалар ваҳший. Албатта, баъзан ботқоқда олмос ялтираб кўриниши мумкин: дўст керакли нарсаларни бошқалар билан бўлишади;аскарқийин дақиқаларда бошқаларга ёрдам беради; ёкиОбигайл, ажойиб Обигайл, сизнинг йўлингизга пешвоз чиқади. Обигайл Довуд замонида яшаган ва Наволга турмушга чиққан эди; Навол деган исм “ақлсиз” деган маънони билдиради. У бу тавсифга тўлиқ мос келади. Наволни ўша ерларнинг Саддам Ҳусайни деб тасаввур қилайлик. У кўплаб қўй-эчкилар эгаси бўлиб, шулар билан фахрланиб юрарди. Унинг кабинетидаги бар бўлиб, у доим тўла бўлган эди, у кўпчилик билан учрашган ва узун лимузинда истаган жойга сайр қиларди.Унда НБАнинг ҳамма матчларига абонементи бор эди. Унинг шахсий самолёти бор бўлиб, Техас покерда ўйнаш учун Лас-Вегасга учишни яхши кўрарди. Олтита тан соқчиси ҳамма жойда унинг ортидан юриб қўриқларди. Бундай ҳимоя Навол учун ҳам ортиқчалик қилмасди. У «қўрс, феъл–атвориёмон одам эди[...], шу қадар баджаҳлки, бирор кимса унгабир оғиз гап айта олмайди» (1 Шоҳ. 25:3,17)2. Одамлар билан мулоқот санъатини у маҳаллий ҳайвонот боғида ўрганган. Бирон одам йўқки, у хафа бўлмаган бўлсин; бирон муносабат йўқки, у ўша муносабатларни бузмаган бўлсин. Наволнинголами битта одамнинг атрофида – Наволнинг ўзи атрофига айланарди. У ҳеч кимдан қарздор эмас эди, бошқалар билан ниманидир бўлишиш мумкин деган фикр унга ниҳоятда кулгили эди. Қолаверса, Довуд билан. Ўша пайтларда Довуд, худди Робин Гуд сингари, ўз лашкари билан деҳқонларни ва чўпонларни қароқчиларнинг ва бадавийларнинг босқинидан ҳимоя қиларди. Ўша пайтларда Исроилда полиция ва МЧС бўлмаган, шу боис Довуд ва унинг лашкари ўша жойлар аҳолисига худди буюргандай эди. Улар қўриқчиликни жойига қўйиб бажаришарди, шунинг учун Наволнинг чўпонларидан бири улар ҳақида шундай яхши гапларни айтган эди: «Қўйларимизни боқиб юрганимизда, ҳар доим — кечаю кундуз бизни ҳимоя қилишарди» (1 Шоҳ. 25:16). Довуд билан Навол битта қозондаги икки қўчқорнинг калласи сиғишгандай битта ҳудудда муроса қилиб яшашарди. Иккаласи ҳам кучли, ўжар. Уларнинг очиқчасига тўқнашувлари фақат шароит билан боғлиқ эди. Ҳаммаси ҳосил йиғиб олингандан кейин бошланди. Қўйларнинг жунини қирқиб, пичан ғамлаганларидан кейин нон ёпиб, қўзичоқларни сўйиб қовурадиган, шароб ичадиган вақти келди.Ёзги меҳнат самараларини йиғиштириб, мавсумнинг охирлаганини байрам қилиш учун вақтинчалик экинзорларни ва подани қолдиришга тўғри келарди. Воқеалар баёнидан шуни англаш мумкинки, Наволнинг одамлари айнан шу иш билан шуғулланган эдилар. Довуд зиёфат тўғрисида эшитиб: “Менинг одамларим ҳам зиёфатга боришга ҳақлидирлар”, деб ўйлади. Ахир, Довуднинг лашкари Наволнинг донини, чорвасини қўриқлади, тепаликларни душмандан ҳимоя қилди, водийни қароқчилардан ҳимоя қилиб турди. Улар мукофотга лойиқдирлар. Довуд ўнта одамини Наволга қуйидагича илтимос билан жўнатди: «Хизматкорларингдан сўраб кўрсанг, ўзлари ҳам сенга айтиб беришади. Шунинг учун одамларимга илтифот кўрсат, сенинг ҳузурингга зиёфат куни келдик. Бу қулларингга ва ўғлинг Довудга қўлингдан келганча марҳамат қилиб, ёрдам кўрсат» (1 Шоҳ. 25:8). Сурбет Навол эса Довудни шундай дея масхаралади: Довуд дегани ким ўзи?! Эссайнинг ўғлибўлса, нима қипти?! Шу кунларда ўз хўжайинларидан қочиб кетаётган қуллар жудакўпайиб кетди–да! Нонимни, сувимни,жун қирқаётган одамларим учун сўйганқўйларимнинг гўштини олиб, аллақайданкелган одамларга берайми?!(1 Шоҳ. 25:10–11) Навол муғомбирлик қиляпти: гўё Довуд ҳақида ҳеч қачон эшитмаган, уни аллақандай қочоқ қулга, дайдига ўхшатяпти. Наволнинг бу сўзлари элчиларни ҳақоратлаяпти, улар бирон сўз демасдан, Довуд Наволнинг сўзларини тезроқ эшитсин, деб қайтяптилар. Довудга бир гапни икки марта қайтариш керак эмас. У Наволга ҳамла қилиш учун одамларига амр беряпти: «Ҳамма қиличини белига боғласин!» (1 Шоҳ. 25:13). Тўрт юзта одам тўпланиб, тайёргарлик кўрмоқда. Уларнинг кўзлари ёнади. Бурун тешиклари шишиб кетган. Лаблари қаттиқ қимтилган. Довуд ва одамлари ярамас Наволга томон кетмоқда. Навол эса ҳеч нарса бўлмагандай, май ҳўплаб, гўшт еяпти. Довуд ва одамларининг гурсиллаб қадам ташлашларидан ер титрайди. «Агар эрталабгача унга қарашли эркак зотидан бирортасини тирик қолдирсам, Худо менинг жазоимни берсин» (1 Шоҳ. 25:22). Тўхтанг! Тўхтанг! Қадимги Шарқда ёввойи Ғарб юрибди-ку! Тўсатдан кутилмаган воқеа юз берди: гўзаллик пайдо бўлди. Саҳрода дасторгул очилди; кушхонага оққуш учиб келди; эркаклар ётоқхонасига француз атирининг ҳиди таралди. Йўлда Наволнинг хотини Обигайл турибди. Навол ёвуз, шафқатсиз бўлгани ҳолда, Обигайл «ниҳоятда ақл-фаросатли ва чиройли» (1 Шоҳ. 25:3). Ақл ва гўзаллик ўзаро уйғунлашган. Обигайл иккала фазилатини ҳам ишга солмоқда. Обигайл Наволнинг қўполлик билан берган рад жавобини эшитиб, зудлик билан ҳаракатни бошлаяпти. Эрига ҳеч нарса демасдан сахийлик билан совға-саломлар йиғиштиряпти ва Довудни тўхтатишга шошиляпти. Довуд лашкари билан текисликка тушиб келаётганда, Обигайл мудофаа чизиғи билан машғул. Обигайл стратегик мақсадда ”икки юзтанон, икки меш шароб, бешта қўйнинг пиширилган гўштини, икки тоғора қовурилганбуғдой, юз ҳовуч майиз ва икки юз ҳовучанжир қоқини олиб эшакларга юклади” (1 Шоҳ. 25:18). Тўрт юзта одам бирданига отларни чўктиради. Баъзилари егуликларни ҳидлаяптилар; баъзилари аёлга қараб турибдилар. Кўзлар ва ошқозон орқали руҳий жанг — ҳар қандай лашкарни мағлуб қилиши мумкин (ҳарбий қисмга юк машинасида гамбургер ва музқаймоқ олиб келган ва ҳамманинг оғзини очириб қўядиган оч малла аёлни тасаввур қилинг). Обигайл аҳмоқ эмас. У бу лаҳзанинг маъносини тушуниб турибди. У ўз оиласи ва юз бериши муқаррар ўлимнинг охирги чегарасида турибди. Обигайл Довуднинг оёқларига бош уриб, унга ёлворяпти. Битикда қуйидаги оят Обигайлнинг илтижосидир: «Тўрам, мен айбдорман, айб менда. Ижозат беринг, бу чўрингиз сизга бир оғиз гап айтсин, айтганларимга қулоқ солинг» (1 Шоҳ. 25:24). Обигайл Наволни ҳимоя қилмаяпти, балки унинг ярамас одам эканини тан оляпти. У Довудни адолатга чорламаяпти. Балки ўзида йўқ бўлган айбни зиммасига олиб, раҳм-шафқатга чорлаяпти. «Бу чўрингизнинг гуноҳидан ўтинг» (1 Шоҳ. 25:28). Обигайл ўз хонадонининг инъомларини таклиф қиляпти ва Довудга, Наволни Худога солинг, токи кейин виждонингиз қийналиб юрмасин, деб даъват қиляпти. Обигайлнинг сўзлари Довудга худди июль қуёшининг музга таъсири сингари бўлмоқда. Довуд эриб кетди. Бугун сени мен билан учраштирганИсроил халқининг Худоси — Эгамизгаҳамду санолар бўлсин! [...]Агар сен мени тезда учратибқолмаганингда, Худоҳақи, кун чиққунчаНаволга қарашли эркак зотидан бирортаситирик қолмаган бўларди![...] Эсон–омон уйингга бор, билиб қўй,гапларингга қулоқ солиб, арзингга эътиборбердим (1 Шоҳ. 25:32–35). Довуд қароргоҳига қайтади. Обигайл Наволнинг олдига қайтади. Навол ўта маст бўлгани учун суҳбатни эртасига қолдиради, токи Довуд Наволникига яқин келиб қолганини ва ўша лаҳзада Наволнинг ўлими яқинлашиб қолганини билиб қўйсин. «Эртасига эрталаб Навол ўзига келгач, хотини унга бўлиб ўтган воқеаларни айтиб берди. Ўша заҳотиёқ Наволнинг юраги музлаб,шол бўлиб қолди. Ўн кунлардан кейинЭгамиз Наволнинг жонини олди» (1 Шоҳ. 25:37–38). Довуд Наволнинг вафот этганини ва Обигайл кутилмаганда боши очиқ бўлганини билиб, Худога биринчи имконият учун шукрона айтди ва иккинчисидан фойдаланди.Мафтункор аёлни йўлда учратиб, у ҳақдаги хотиралардан қутулолмай Довуд қийналиб келаётган эди. Довуд Обигайлга, менга турмушга чиқсанг, деб таклиф қилди, Обигайл рози бўлди. Довуд уйланди, Обигайл — янги хонадон.Биз энди муҳим тамойилни билиб оламиз: гўзаллик ваҳшийликни қутқаришга қодир экан. Мўминлик ўша куни вазиятдан чиқишга имкон берди. Обигайлнинг итоаткорлиги ғазаб дарёсини орқага қайтарди. Тавозеда одамлар устидан шундай ҳукмронлик бор. Кечирим орқали қўполликни қуролсизлантириш мумкин. Самимий тавба-тазарру ғазабни юмшатишга қодир. Зайтун дарахти шохи ҳар қандай ўткир болтадан кўра, кўп эзгулик пайдо қилади. «Мулойим сўз тошни ҳам синдиради» (Ҳикмат. 25:15). Обигайл бизга кўп нарсадан таълим беради. Эзгуликнинг қудрати – юқумли. Майин қалб одамлар устидан ҳукмронлик қилади. Аммо энг буюк сабоқ – унинг гўзллигидан нигоҳимизни олиб, бошқасига қаратишдан иборатдир. Обигайл фикрларимизни саҳро йўлидан Қуддусдаги хочгача юксалтиради. Обигайл Исони билмаган. У Исодан минг йил олдин яшаган. Аммо Обигайл воқеаси шуни кўрсатадики, Исонинг ҳаётини у бошқалардан олдин сезган. Обигайл Довуд билан Навол ўртасида туради. Исо Худо билан бизнинг ўртамизда туради. Обигайл Наволнинг гуноҳлари учун жазо олишга тайёр. Исо сиз билан бизнинг гуноҳларимиз эвазига осмон мукофотини қабул қилди. Обигайл Довуднинг ғазабини қайтарди. Масиҳ ҳам Худонинг ғазабидан бизни ҳимоя қилади, Исо бизнинг «Худо билан инсонлар орасидаги ягона Воситачимиздир. Бу Воситачи Исо Масиҳдир.У Ўзи инсон эди ва бутун инсониятни қутқариш учунЎз жонини фидо қилди» (1 Тим. 2:5–6). Кимларнингдир ўртасида турадиган одам воситачи бўлмаса, ким воситачи бўлиши мумкин? Масиҳ Худонинг ғазаби билан биз оладиган жазо ўртасида турмаган бўлса, У нимани рўёбга чиқарди? Масиҳ бизнинг ўрнимизга осмон ғазабини қабул қилади. Шунга ўхшаш воқеа Японияда ҳарбий асирлар лагерида юз берган эди. Бир куни кечқурун соқчи ишдан кейин, битта лопатка йўқолди, деб хабар берди. Офицер асирларни қатор қилиб, лопаткани кимдир ўғирлаган, деб айтди. У бузуқ инглиз тилида, айбдор олдинга чиқсин, деб бақирди. У милтиғини елкасидан олиб, то кимдир бўйнига олмагунча, асирларни бирин-кетин отиб ташлашга тайёрланди. Шотландиялик бир аскар бир қадам олдинга ташлаб, сафнинг олдига чиқди ва деди: «Лопаткани мен ўғирлаган эдим». Офицер қутуриб кетди ва асирни ўлгунча калтаклади. Ҳаммаси тугагач, асирлар асбоб-ускуналарини ва ўлган асирнинг жасадини лагерга олиб кетдилар. Лагерда лопаткаларни санадилар. Япон аскари адашган экан. Аслида биронта ҳам лопатка йўқолмаган экан3. Ким шундай қилади? Қанақа одамларки, бирон айб қилмаса ҳам айбни ўзларига оладилар? Таъриф-тавсифни аниқлаб олганингиздан кейин, бу одамларни Исоra боғланг. «Ҳаммамизнинг айбларимизниЭгамиз Унинг зиммасига юклади» (Ишаё 53:6). Худо Ўзининг беайб Ўғлиra гуноҳкор инсоният уруғиra – худди ёлғончи ярамас одамга қарагандай қаради, Обигайлга эса худди Наволга қарагандай қаради. Масиҳ биз яшамайдиган умрни яшади, биз қабул қилмайдиган жазони қабул қилди. Биз рад қила олмайдиган умидни У бизга бериш учун яшади. Унинг қурбонлиги ўзимизга ўзимиз шундай савол беришимизга ундайди: агар У бизни шунчалик севган бўлса, биз бир-биримизни сева оламизми? Биз кечирилган эканмиз, биз кечирмаслигимиз мумкинми? Ҳузур-ҳаловат дастурхони атрофида зиёфатга ўтириб, увоқларни бирга баҳам кўра оламизми? «Азизларим, Худо бизни шу қадар севгани учун, биз ҳам бир–биримизни яхши кўришимиз керак» (1 Юҳанно 4:11). Сизни ўраб турган Навол оламини қабул қилишингиз қийинми?Ундай ҳолда Довуд сингари иш тутинг — бундан кейин Наволга қараманг. Масиҳга нигоҳингизни буринг. Кўпроқ Воситачига қаранг, низо келтириб чиқарадиган одамларга эмас. «Ёмонлик сизни мағлуб қилмасин, аксинча сиз ёмонликни яхшилик билан мағлуб этинг» (Рим. 12:21). Битта маҳбус лагердаги бутун вазиятни ўзгартириши мумкин экан. Обигайлнинг ёлғиз ўpи оилани қутқариши мумкин экан. Гўзалликни ваҳшийликка қарши қўйинг, нима бўлишини ўшанда кўрасиз. Ўйлаш ва муҳокама қилиш учун 1. Кўз олдингизда бир одамнинг ижобий таъсири бирон гуруҳда ёки ташкилотда муҳитни ўзгартирганига мисол айтинг. 2. Сизнинг таъсир кўрсатишингиз сабабли вазият айнан қайси ўринда ўзгарганини кўрсатинг. 3. Таранг ёки зиддиятли вазиятга тинчлик олиб келадиган “гўзаллик” бўлишини истармидингиз? Сиз нимага эришишни истаган бўлардингиз? 4. Ҳикматлар. 15:1ни ўқинг. Бу оятнинг қайси қисмига Наволнинг тасвири хизмат қилади? Бу оятнинг қайси қисмига Обигайлнинг тасвири хизмат қилади? Бу оятнинг қайси қисмига,одатда, сизнинг тасвирингиз хизмат қилади? 5. Сиз хафа қилган, ҳақоратлаган ёки уриб-туртган одамлар ҳақида ўйланг. Худодан: “Шу одамнинг олдига бориб, кечирим сўрай, бунинг учун мен итоаткор қил, ҳузур-ҳаловат бер”, деб сўранг. Бу сизга қийин бўлиши мумкин, лекин Раббий менга бу вазиятда тинчлик ва шифо берсин, деб ибодат қилинг. 8-боб Ҳовуз бўйидаги хаста одам ( эпизодларда:Юнус, Дониёр ва Юсуф) Бу ҳодисалардан кейин Исо яҳудийларнинг байрамини нишонлаш учун Қуддусга борди. Қуддуснинг Қўй дарвозаси ёнида бир ҳовуз бор эди. Бу ҳовузнинг оромийча номи Байтзата бўлиб, бешта айвони бор эди. Бу айвонларда кўр, чўлоқ ва шол бўлган кўп ногиронлар ётар эди. Бу ерда ўттиз саккиз йилдан бери ногирон бўлиб ётган бир киши бор эди. Исо унинг ётганини кўрди, у узоқ вақтдан бери хаста эканлигини Исо биларди. Шунинг учун ундан:— Соғайишни истайсанми? — деб сўради. Ногирон одам Исога шундай жавоб берди:— Тақсир, сув қимирлаганда мени ҳовузга туширадиган одам йўқ. Мен боргунимча, бошқаси мендан олдин тушиб олади. Исо унга шундай деди:— Ўрнингдан тур! Тўшагингни олиб, юр! Ўша одам шу заҳоти соғайиб кетди. Тўшагини олиб, юра бошлади(Юҳанно 5:1–9). Қоп-қоронғи кечада ловуллаган аланга Мен анча вақтгача бу воқеанинг ҳақиқий мазмунини кўра олмадим. Мен буни тасаввур қила олмадим. Гап - ўрнидан туриш учун имони аранг етадиган одам ҳақида кетяпти. Аммо Исо ўша одамга шундай муносабатда бўладики, гўё у ўз ўғлини Худонинг қурбонгоҳига қўяётгандай (қиёсланг: Ибтидо 22). Бундай шарафга қандайдир қашшоқ, ҳатто Исони танимаган одам эмас, балки жафокашлар ва ҳаворийлар лойиқ. Ҳа, мен шундай деб ўйлаган эдим. Мен анча вақтгача: “Исо бу вазиятда ҳаддан ортиқ олийжаноблик қилган”, деб ўйлаб юрган эдим. Бу воқеа менга жуда ғалати туюлаверди. Мен, ҳақиқат юзага чиқиши учун бу воқеа жуда зўр, деб ҳисобладим. Кейинчалик мен ниманидир тушундим. Бу воқеа Қуддусдаги қандайдир чўлоқ ҳақида эмас экан. Бу – мен ҳақимда, сиз ҳақингизда экан. У номи йўқ чўлоқ эмас. Унинг исми бор – сизнинг исмингиз. Унинг юзи бор – менинг юзим. Худди бизда бўлганидай, унинг бошига кулфат келган. Исо бу одамни катта ҳовуз ёнида учратиб қолди. Ҳовуз – Қуддусда, Маъбаднинг шимол томонида. Ҳовузнинг узунлиги – 360 фут, кенглиги — 130 фут, чуқурлиги —75 фут (бу ўлчовлар 110 м, 40 м. ва23 м.га тўғри келади). Бешта ёпиқ галарея сувда тиниқ акс этади. Бу – бойлик ва фаровонлик монументи, аммо бу жойнинг аҳолиси — хасталар ва чўлоқлар. Ҳовузнинг номи –Байтзата. Бу жой Марказий парк, «Метрополитан-хоспитал», «Джодаги бар ва гриль» ҳамбўлиши мумкин эди. Бу – кўприк йўл остидаги уйсизлар оломони бўлди. Бу – бошқа ҳар қандай бахтиқаро одамлар оломони бўла олиши ҳам мумкин эди. Сув остидаги булоқ туфайли вақти-вақти билан ҳовуздаги сув “қайнайди”. Одамлар: “Фаришта қанотларининг учини сувга текизганда, сув тўлқинланади”, деб ишонадилар. Улар яна: “Фариштадан кейиноқ ким биринчи бўлиб сувга тушса ёки қўл-оёқларини тегизса, соғаяди”, деб ишонадилар. Ҳовузда ҳақиқатан одамлар шифо топганларми? Мен бунисини билмайман. Аммо шуни биламанки, чўлоқлар оломони ўзларига имкониятни кутиб, у ерда йиғилишган. Ярадорлар билан тўлиб кетган жанг майдонини тасаввур қилинг. СизБайтзатани кўрасиз. Қариялар уйини кўз олдингизга келтиринг: бу жой одамга тўлиб кетган, аммо хизматчилар етишмайди; бу қариялар уйи кўз олдингизда ҳовуз бўлиб гавдаланади. Бангладешлик етимларнинг ёки Янги Деҳлида таҳқирланганларнинг суратини кўз олдингизга келтиринг, сиз Байтзата ёнидан ўтган ҳар бир одамнинг кўз олдида намоён бўлган манзарани кўрасиз. Ўтиб кетаётганлар у ерда нимани эшитган эдилар? Бирин-кетин тўхтовсиз эшитилаётган оҳ-воҳлар тўлқинини. Уларнинг кўз олдида нима кўринди? Мужассамлашган бахтсизлик. Ўтиб кетаётганлар нима қилдилар? Кўпчилиги бу ерда бахтиқаролар борлигини сезмасдан, олдинга кетдилар. Аммо Исо эмас. У Қуддусга байрамга кетаётган эди. Бир Ўзи. Бу ерда Исо шогирдларга насиҳат қилиш ёки бир тўда тингловчилар оломонини тўплаш учун эмас. У ўша одамларга керак, шунинг учун У шу ерда. Буни тасаввур қила оласизми? Азоб чекаётганлар орасида Исо олға боряпти. У нима ҳақда ўйлаяпти? Мохов одамнинг қўли Исонинг тўпиғига тегиб кетганда, У нима қилади? Кўзи ожиз бола Исонинг йўлида турганда, болани кўтариб олай деб У ерга эгиладими? Ажинлар тушган, буришган қўллар садақага чўзилганда, Исо нима қилади? Байтзата булоғи бўладими ё Билла бари...Одамлар ёмон аҳволда қолганда, Худо нимани ҳис қилади? У қандай бораётганини кўриш учун, У умуман, ўша ёққа келганини билиш учун ҳам бу воқеани ҳикоя қилишга арзийди. Биласизми, У буни қилиши шарт эмас эди. Шубҳасиз, Қуддусда тарбияли оломон бор эди. Албатта, у ерда шуғулланиш учун яхшироқ машғулот топиш мумкин бўларди. Ахир, бу Фисиҳ байрами.Муқаддас шаҳар учун бу алоҳида пайт. Одамлар Маъбадда Худога сажда қилишлари учун ҳамма ёқдан оқиб келадилар. Худо хасталар ва ногиронлар билан бирга эканини улар билмайдилар. Худо қашшоқлар ва кўзи ожизлар орасида эҳтиёткорлик билан одим ташлаб бораётганини улар билмайдилар. Азоб-уқубатларнинг хунук манзарасига назар ташлаб бораётган бақувват ёш дурадгор Худо эканини улар билмайдилар. «Улар қийналганларида, У ҳам азоб чекди, Эгамизнинг фариштаси уларни қутқарди», — деб ёзади Ишаё (Ишаё 63:9). Ўша куни Исо кўп азоб чеккан бўлиши керак. Ўша куни ИсоБайтзата ҳовузи ёнида юриб,кўп хўрсинди...сиз билан бизга келганда ҳам У хўрсинади. Ёдингиздами, бу воқеа биз ҳақимиздадир деб сизларга айтган эдим? Ёдингиздами, Муқаддас Китобда ўзимизнинг қиёфамизни кўряпман деб айтган эдим? Шу ўринда Юҳанно 5:5-оятлари ўртасидаги бўшлиқни тўлдирамиз: «Бу ерда ўттиз саккиз йилдан бери ногирон бўлиб ётган бир киши бор эди». Эҳтимол, сизга бу хабар ёқмаслиги мумкин. Эҳтимол, сиз ўзингизга Довуднинг жасурлиги ёки Марямнинг садоқати муносиб эканини афзал кўрган бўлардингиз. Ҳаммамиз ҳам афзал кўрган бўлардик. Аммо сиз билан биз уларга ўхшаб олишимиздан олдин, тан олиб айтишимиз керакки, биз ногиронларга ўхшаймиз. Имкониятлари чекланган, юра олмайдиган одамларга ўхшаймиз. Бундай ҳолатда ишлай олмаймиз. Ўзимизга ўзимиз ғамхўрлик қила олмаймиз. Фаришта сувидан шифо топиш учун ҳовузга туша олмаймиз. Эҳтимол, сиз бу китобни қўлингизда ушлаб, соғлом кўзларингиз билан ўқийсиз. Аммо сиз билан ўша қирқ йилдан бери ногирон бўлиб яшаётган ўша одам ўртасида қандайдир умумийлик топишингизни тасаввур қила олмайсиз. Сиз билан унинг ўртасида қандай ўхшашлик бор? Ҳаммаси оддий. Кулфатларимиз ва умидимиз умумий. Қандай кулфатларимиз бор? Кулфатларимиз Иброний. 12:14да англашилади: «Ҳамма билан тинч–тотув яшашга ҳаракат қилинглар. Ҳалол ҳаёт кечиришга тиришинглар, акс ҳолда, Эгамизни кўра олмайсизлар». Мана, бизнинг кулфатимиз нимада: фақат муқаддас бўлганлар Худони кўрадилар. Муқаддаслик — осмонга олиб борадиган ягона йўл. Комиллик — абадий ҳаёт учун зарур шарт. Биз эса, шундай бўлмаса эди, деб истаган бўлардик. Биз ўзимизни гўё шундай бўлмагандай тутамиз. Биз ўзимизни Худони кўришга “лойиқ” бўлганлардай тутамиз. Биз эса, кўп ҳаракат қилганлар Худони кўрадилар, деб ҳисоблаймиз. Ўзимизни шундай тутамизки, бизнинг фикримизча, агар жуда ёмон иш қилмаган бўлсак, демак, биз яхши одамлармиз. Осмонга олинишимиз учун ана шу кифоя, деб ҳисоблаймиз. Бу – Худо учун эмас, биз учун тўғри. Ўлчовни биз учун Худо белгилайди. Бу ўлчовлар жуда юқори. «Осмондаги Отангиз баркамол бўлгани каби, сизлар ҳам баркамол бўлинглар» (Матто 5:48). Худонинг нияти бўйича, баркамолликнинг эталони — Худо эканини тушунасиз. Биз ўзимизни бошқа одамлар билан қиёслашимиз керак эмас; улар ҳам, худди биз сингари, бузилганлар. Бизнинг мақсадимиз — Унга ўхшаган бўлишдир; камчил бирон нарса етарли бўлмайди. Мана шунинг учун ҳам ўша ногирон — сиз билан мен, деб айтган эдим. Биз, ногирон сингари,шол бўлиб қолганмиз. Биз, ўша ногирон сингари, тузоққа тушганмиз. У сингари, биз ҳам боши берк кўчадамиз; биз бахтсизлигимизни бартараф қилишга ожизмиз. Сиз билан биз ерда ётибмиз. Сиз билан биз ҳолдан тойганмиз, мадордан кетганмиз. Гап бизнинг руҳий ҳолатимизни шифолаш ҳақида кетганда, бизда заррача имконият йўқ. Ўша муваффақият билан биздан, лангарчўп орқали ойга сакра, деб талаб қилиниши мумкин эди. Бизда шифо топишимиз учун керакли нарса йўқ. Биз умид қиладиган ягона нарса шуки,Худо Байтзатадаги одам учун нима қилган бўлса, У биз учун ҳам шуни қилади, деган ишончдир – ўша одам Маъбаддан чиқади-ю бизнинг дарду алам ва ожизлик масканимизга киради. Худо айнан шундай қилади. Павлуснинг Худо сиз учун нима қилиши ҳақидаги сўзларини оҳиста, диққат билан ўқинг: «Илгари сизлар суннатсиз, гуноҳга ботган бўлиб, руҳан ўлик эдингизлар. Энди эса Худо барча гуноҳларингизни кечириб, сизларни Масиҳ билан бирга тирилтирди. Бизга қарши ёзилган айблов ҳукмини Худо бекор қилди, яъни ўша ҳукмни хочга михлаб, кучдан қолдирди. Ўша хоч орқали коинотдаги кучлару ҳукмронликлар устидан ғалаба қозониб, уларни қуролсизлантирди. Ўзининг ғолибона юришида уларнинг тутқун эканлигини намойиш этиб, шарманда қилди» (Кол. 2:13–15). Энди қуйидаги саволларга жавоб беринг: ким меҳнат қилади? Сизми ёки Худоми? Ким иш олиб боради? Сизми ё Худоми? Ким нажот беради? Сизми ё Худоми? Ким қудратли? Ким ожиз? Келинг, айрим жумлаларни алоҳида-алоҳида олиб кўрайлик. Биринчидан, ўзингизнинг ҳолатингизга қаранг. Сиз “гуноҳга ботган бўлиб, ўлик эдингиз”. Ўша ногироннинг аҳволи бизникидан яхши эди. У ҳеч бўлмаганда, тирик эди. Павлус айтганидай, агар сиз билан биз Масиҳдан ташқарида бўлсак, биз ўликмиз. Руҳан ўликмиз. Шунчаки, жасадмиз, холос. Ҳаёт йўқ. Мурдамиз. Мурда нима қила олади? Кўп нарса қила олмайди. Аммо Худо мурдаларни нима қила олишига эътибор беринг. У бизни «Масиҳ билан бирга тирилтирди». «Бизнинг ҳамма гуноҳларимизни кечириб» тирилтирди. «Бизга қарши ёзилган айблов ҳукмини Худо бекор қилди». «Ўша ҳукмни хочга михлаб, кучдан қолдирди». «Коинотдаги кучлару ҳукмронликлар устидан ғалаба қозонди». «Уларни қуролсизлантирди». «Ўзининг ғолибона юришида уларнинг тутқун эканлигини намойиш этиб, шарманда қилди». Яна саволлар. Ким фаолият кўрсатади — сиз билан бизми ёки Худоми? Ким тузоққа тушди? Ким ёрдамга келади? Худо инсониятнинг ҳар бир авлодида нажот муҳитини ўртага чиқаради. Кит қорнидаги Юнусга эътибор берайлик (қаранг: Юнус 2) — у овқат ҳазм қилиш шираси ва сув ўтлари билан тўйинтирилган ошқозонга тушди, Худо уни уч кун китнинг қорнида қолдирди.Уч кун давомида Юнус, нимани танласам экан, деб ўйлади. Уч кун бир хил хулосага келаверди: унинг бошқа танлови бўлмади.Юнус ўтирган (ёки сузаётган) жойда иккита чораси бор. Аммо иккаласи ҳам унчалик диққатга сазовор эмас. Лекин Юнуснинг ўзи ҳам унчалик зўр эмас-ку. У воизлик қилишдан ўзини олиб қочиб, бошқа ёққа кетди. Қочоқ бўлгани учун, муваффақиятсизликка учради. Энг яхши варианти – у қўрқоқ: энг ёмон варианти —у хоин. Унга ҳар доим етишмаган нарса – унчалик чириб улгурмаган ички аъзолариҳозир атрофида тўлиб-тошиб ётибди. Хуллас, Юнус ўзидаги ягона имкониятни амалга оширди — ибодат қилди. У ўзининг фазилатга бой экани тўғрисида бирон сўз демайди, балки Худонинг фазилатларга ва эзгуликка бой эканини айтади. У ҳатто ёрдам сўрамайди, аммо ёрдам олади. У «омин» деб айтишга улгурмасданоқ, балиқнинг қорни титраб кетди, балиқ қайт қилди ва Юнус қумга тушди. Дониёрнинг шерлар ўрасидаги ҳолатига эътибор берайлик. (қаранг: Дониёр 6:16–22). Унинг аҳволи Юнусникидан яхши эмас эди. Юнусни балиқ ютиб юборган эди, тез орада Дониёрни хам шу ҳолат куятпти. У ҳеч нарса қилолмай чалқанча бўлиб ётибди, шерларнинг тумшуғи унинг танасига шунчалик яқин турибдики, уларнинг пишиллаб нафас олаётгани сезилиб турибди. Энг ката шер панжаларини Дониёрнинг кўкрагига қўйиб, қурбонлигини парча-парча қилиш учун унинг устида эгилиб турибди. Аммо… хеч қандай ҳодиса юз бермади. На ўкирган, на чапиллатиб чайнаган овозлар эшитилди. Дониёр оёқ томонига қарайди, у ерда учинчи шер турибди. Унинг лаблари очкўзлик билан тамшанади, аммо оғзи очилмайди. Шу пайт Дониёр бурчакдан масхаралаган кулги овозини эшитади. У ерда ким борлигини Дониёр билмайди. Аммо кимдир жуда хурсанд, жони борича хохолаб куляпти. Унинг юзида: «Нима, сотилдингми?» деган овоз эщитилади. Ёки сувсиз қудуқдаги Юсуфга эътибор берайлик (қаранг: Ибтидо 37). Бу жой жазирама саҳронинг пастқам жойида эди. Юсуфнинг эгнидан кийимларини ва бош кийимини ечиб олдилар. Унинг акалари хохолаб, овқат еяптилар, гўё улар, Юсуф илтимос қилавериб бизни безор қилмасин, деб, айбсиз Юсуфга қўрқинчли бирон нарса қилмаганларидай (улар ҳанузгача ўзларини Юсуф билан бирга еб-ичиб ўтиргандай кўрсатяптилар). Йўқ, акалар онгли равишда уни ўргимчаклар ва илонлар билан ҳаёт кечиришга ва шу тариқа аста-секин ташналикдан ўлиб кетишга маҳкум қилган эдилар. Юнус ва Дониёр сингари, Юсуф иложсиз аҳволда қолган эди. Унда танлов имконияти йўқ. Имкон ҳам йўқ. Умид ҳам йўқ.Аммо Юсуфнинг акалари қанчалик очкўз бўлсалар, шунчалик ёвуз эдилар, улар Юсуфни жанубга кетаётган карвонга сотадилар, Юсуф шу тариқа воқеаларнинг боришига таъсир кўрсатиши мумкин. Гарчи саройга олиб борадиган йўл дастлаб зиндонга олиб борди. Аммо йўл барибир Юсуфни шоҳ тахтига олиб келди. Юсуф охири акалари қаршисида пайдо бўлди. Бу сафар акалари Юсуфнинг ёрдамига муҳтож бўладилар. Юсуф ниҳоятда доно одам бўлгани учун, қилмишларига ярашасини бермайди, балки улар сўраган нарсаларни беради. Ёки ўлимга маҳкум қилинган Бараббанинг ҳаётига эътибор берайлик (қаранг: Матто 27:16–26 ва б.). Афв этиш тўғрисидаги охирги илтимос рад қилинди. Қатл қилиш пайти тайинланди. Қатл пайтигача вақтни қисқартириб, ўзини чалғитиш учун, Барабба каравотида ўтирибди ва қартада фол очяпти. Ҳаёти охирлаб қолаётганига кўникди. Ҳеч нарса илтимос қилаётгани йўқ. Ҳеч нарса талаб қилмаяпти. Исён қилмаяпти. Ҳукм чиқарилган, Барабба ўлиши керак. Юнуснинг, Дониёрнинг ва Юсуфнинг бошига тушган ҳодисаларни билганингизда, фақат аччиқ-аччиқ йиғлаш қолади, холос. Ўшандай пайтларда ўкириб йиғлаш вақти келмайди. Қамоқхона бошлиғининг қадам товушлари акс садо беради. Барабба, бошлиқ кишанбанд ва сигарет олиб келди, деб ўйлайди. Э, йўқ. Қамоқхона бошлиғи гражданча кийим олиб келибди. Барабба қамоқхонадан озод қилинди, чунки кимдир – унинг кимлигини у била олмади – унинг ўрнини эгаллаган. Муқаддас Китоб воқеалари ана шунақа. Бирин-кетин қўрқинчли хавф-хатар юз беради. Бош кундага қўйилганда, бўйинга сиртмоқ солинганда, Гўлгўтадаги хочга михлаш фожиаси юз беради — Фаришталар Лутнинг эшигини тақиллатади — Ибтидо 19. Худо бўрон орасидан Аюбнинг хафагарчилигига жавоб келади — Аюб 38 – 42. ў Иордан дарёсининг суви Нўмонни мохов хасталигидан халос қилади — 4 Шоҳ. 5. Фаришта зиндонбанд қилинган Бутруснинг олдига зиндонга келади — Ҳаворийлар. 12. Бизнинг ҳаркатларимиз беҳуда бўлганда, Худонинг ҳаракатлари анча қудратли. Бир лаҳзага Байтзатага қайтамиз. Мен шуни истардимки, сиз азоб тортаётганлар билан Нажоткор ўртасидаги қисқа, аммо муҳим мулоқотни тингласангиз деган эдим. Исо хастани шифолашдан олдин: “Соғайишни истайсанми?” (Юҳанно 5:6) деб сўради. «Тақсир, сув қимирлаганда мени ҳовузга туширадиган одам йўқ. Мен боргунимча, бошқаси мендан олдин тушиб олади» (Юҳанно 5:6). Бу одам шикоят қиляптими? У ўзига ачиняптими? Ёки фақат далилларни айтяптими? Ким билади, дейсиз. Келинг, яхшиси, ҳар хил ўйларга боравермасдан, бундан кейин нима воқеа юз берганини кўрайлик. «Ўрнингдан тур. Тўшагингни олиб, юр» (Юҳанно 5:8). «Ўша одам шу зоҳоти соғайиб кетди. Тўшагини олиб юра бошлади» (Юҳанно 5:9). Мен шуни истар эдимки, биз ҳам шундай қилсак; биз ҳам Исони сўзда тутиб олишни истардик. Мен осмонга олинишдан олдин, бир нарсани тушунишимизни истардим: агар У ниманидир гапирса, албатта амалга ошади. Бу ғалати шол хасталиги бизни қандай қилиб тўшакка михлаб ташлайди-я! Шифо топишни қабул қилишни қайсарлик билан истамаслик қаердан пайдо бўлди? Исо бизга, тур, деб буюрганда турайлик. У бизга, сизлар кечирилгансизлар, деб айтганда, айб юкидан халос бўламиз. У бизга, сизлар қимматбаҳосизлар, деб айтганда, Унга ишонамиз. У бизга, сизлар абадийсизлар, деб айтганда, қўрқувларимизни дафн қиламиз. У бизга, сизларга ғамхўрлик қиладилар, деб айтганда, хавотирланишни бас қиламиз. У бизга, ўрнингдан тур, деб айтганда, турамиз. Менга Наполеоннинг қочиб кетган отини ушлаб қайтариб олиб келган оддий аскар тўғрисидаги воқеа ёқади. Аскар отнинг жиловини имераторга тутқизганда, император унга: “раҳмат, капитан” деб миннатдорчилик билдирган эди. Шу биргина сўз оддий аскарни офицер қилди. Император шу гапни айтиши биланоқ, аскари ишонди. У каптенармуснинг олдига бориб, офицерлик формасини олди ва кийиб олди. Офицерлар яшайдиган квартирага борди ва ўз койкасини танлади. Офицерлар ошхонасига кириб, офицерлар тановул қиладиган кечки овқатни ейдиган бўлди. Бу сўзни императорнинг ўзи айтган экан, оддий аскар бу гапга ҳеч шубҳаланмасдан ишонди. Биз ҳам шундай қилсак қанийди! Сизнинг бошингиздан ҳам шундай воқеа ўтганми? Шундай бўлиши мумкин. Ҳамма шарт-шароитлар бир хил. Бизнинг мудҳиш оламда нотаниш Олийжаноб пайдо бўлади ва сизга ёрдам қўлини чўзади. Энди сизнинг ишингиз — ёрдам қўлини ушлашдир. Ўйлаш ва муҳокама қилиш учун 1. Сиз азоб чекаётганлар билан вақт ўтказишга қанчалик онгли равишда қарор қиласиз? Исонинг Байтзатада ҳозир бўлишини сиз шахсан ўзингизга таъна сифатида қабул қиласизми? Ёки рағбатлантириш сифатида қабул қиласизми? Ёки бир пайтнинг ўзида унисини ҳам, бунисини ҳам қабул қиласизми? Тушунтириб беринг. 2. Сиз ўйлаганингиздай, ўша ногирон ҳақида сўз кетганда, сиз билан биз ҳақимизда сўз кетади. Нимага? 3. «Биз тан олишимиз керакки, биз ана шу ногиронга ўхшаймиз. Имкониятлари чекланган одамлармиз». Бу ўринда нима назарда тутиляпти? Сиз бунга қўшиласизми? Нимага “ҳа” ва нимага “йўқ? 4. Кол. 2:13–15ни ўқинг. Исо сиз учун Ўз хочида нима қилганини мана шу оятлар асосида баён қилиб беринг. 5. Бугун Исо сизнинг вазиятингизда, ўша ногиронга айтганидай, “Ўрнингдан тур!” деб айтадими? Агар айтадиган бўлса, қайси жиҳатингизга қараб айтади? Исо сизга шундай деб айтганда, сиз нима қилмоқчисиз? 9 боб Юҳанно [Мария]: югуриб, Шимўн Бутрус ва Исонинг севикли шогирди олдига бориб деди: — Ҳазратимизнинг жасадини қабрдан олиб кетишибди. Уни қаерга қўйишганини билмаймиз. Бутрус ва бошқа шогирд қабр томон жўнашди. Иккови бирга югуриб кетишди. Аммо у шогирд Бутрусдан тезроқ югуриб, қабрга биринчи бўлиб етиб келди. У энгашиб ичкарига қаради–да, у ерда ётган кафанни кўрди. Лекин қабрга кирмади. Унинг орқасидан Шимўн Бутрус етиб келиб, қабрга кирди. У ерда ётган кафанни ва Исонинг бошига ўралган рўмолни кўрди. Аммо рўмол кафан билан бирга эмас, алоҳида жойга йиғиштириб қўйилган эди. Шунда аввал келган шогирд ҳам қабрга кирди. Кўрганидан кейингина ишонч ҳосил қилди (Юҳанно 20:2–8). Худо сизнинг бахтсизлигингизни тантанага айлантира олади Агар мен дафнда керак бўладиган матолар ҳақида суҳбатлашишни таклиф қилсам, сиз нима дейсиз? Жозибадор эшитиладими? Қизиқарли мавзуми? Эҳтимолдан узоқ. Юракни эзадиган мавзуларнинг рўйхатини қилинг, дафнда керак бўладиган матолар солиқ идораси ходимлари текшируви билан стоматолог клиникасида узундан узоқ даволаниш ўртасидаги бир нарса бўлиб чиқади. Дафн либослари ҳақида ҳеч ким ўйлашниям истамайди. Ҳеч ким булар ҳақида гапирмайди. Сиз қачонлардир биронтаси билан ўзаро гаплашиб ўтириб: “Сиз тобутда қандай либосда ётишни истар эдингиз?” деб сўраганмисиз? Дафн либосларига ихтисослаштирилган модалар уйини ҳеч кўрганмисиз? (Агар шунақаси бўлса, “Бизнинг либосларимизни кўрганингиздан кейин ўлинг!” деган мазмундаги рекламани таклиф қиламан). Кўпчилик одамлар дафн либослари ҳақида гапирмайдилар. Ҳаворий Юҳанно эса бундан мустасно эди. Ундан сўранг, у сизга дафн либосларида тантаналар рамзини кўрганини айтиб беради. У бирданига шундай тушунчага келмади. Бу либослар Юҳанно учун бахтсизлик рамзи бўлганини ва унинг энг яқин дўсти Исонинг ўлими ҳақида эслатиб туришини айтган бўларди. Аммо биринчи фисиҳ куни Худо ўлим либосини олиб, уни ҳаёт рамзига айлантирди. Худо сиз учун ҳам шуни қила оладими? Ҳаммамиз ҳам бахтсизликка дуч келамиз. Бунинг устига, ҳар биримизнинг бахтсизлик рамзимиз бор. Бу бахтсизликлар мудофаа вазирлигидан телеграмма, эски чандиқ, судга чақирув қоғози бўлиши мумкин. Бизга бу рамзлар ёқмайди, биз бу рамзларни кўришни истамаймиз. Улар худди ахлатхонадаги пачоқланган машина каби, ҳаётимизнинг энг ёмон кунлари ҳақида хотиралар бўлиб, юракларимизни эзади. Бу сингари нарсалар Худода эзгулик бўлиши мумкинми? Биз «Худони яхши кўрганларга ҳамма нарса яхшилик бўлиб хизмат қилади» (Рим. 8:28) сингари оятлар устида фикр юритганимизда, биз қанчалик чуқур кира оламиз? Бу оятдаги “ҳамма” сўзи инсультни ҳам, синовларни ҳам, васвасаларни ҳам, йўқотишларни ҳам англатиши мумкинми? Юҳанно “ҳа” деб жавоб берган бўларди. Юҳанно сизга: “Агар сиз кутсангиз ва нима юз беришига қараб турсангиз, Худо сизнинг бахтсизлигингизни тантанага айлантириши мумкин”, деб айтган бўларди. Буни исботлаш учун Юҳанно жума кунларининг бирида юз берган воқеа ҳақида сизга ҳикоя қилиб берган: Ариматеялик Юсуф Исонинг шогирди эди, лекин яҳудийлардан қўрққани учун буни яшириб юрар эди. Исо ўлганидан кейин Юсуф Пилатдан Исонинг жасадини хочдан тушириб олишни илтимос қилди. Пилат ижозат берди. Шунда Юсуф бориб, Исонинг жасадини хочдан тушириб олди. Илгари кечаси Исонинг олдига борган Никодим ҳам Юсуф билан бирга эди. Никодим икки пуд мирра билан сабур қоришмасини олиб келганди. Улар иккови Исонинг жасадини олиб, яҳудийларнинг дафн одатларига кўра, бу муаттар моддаларни суртиб, Уни кафанладилар(Юҳанно 19:38–40). Масиҳ ҳаёт пайтида журъатсиз, аммо Унинг ўлимидан кейин жасур бўлиб қолган Юсуф билан Никодим Исонинг жасади ёнига келдилар. Улар Исони дафн қилиш учун келган эдилар. Иккови дафн қилишда керак бўладиган кафанликни олиб, қатл тепалигига кўтарилдилар. Улар Исони дафн қилишларигаПилат ижозат берган эди. Ариматеялик Юсуф ўзи сотиб олган янги қабрни Унга берди. Никодим хушбўй моддалар ва кафанлик олиб келди. Юҳаннонинг айтишича, Никодим икки пуд мирра билан сабр қоришмасини олиб келди. Бу ўринда миқдорга эътибор қаратиш керак бўлади: дафн қилишда ишлатиладиган хушбўй моддалар фақат шоҳларни дафн қилишда шунчалик мўл миқдорда ишлатиларди. Юҳанно кафанликни ҳам эслайди, чунки Юҳанно учун бу нарсалар жум куни юз берган бахтсизликнинг зоҳирий тимсоли эди. Ҳали дафн либослари йўқ экан, ҳали кафанлик йўқ экан, ҳали коронер* келмаган экан, умид қилса бўларди. Аммо тобут машинаси пайдо бўлганда, охирги умид ҳам ўлади. Ҳаворий Юҳанно учун кафанлик бахтсизлик рамзи бўлиб қолди. * Коронер — зўравонлик орқали ёки тўсатдан вафот этганда иш олиб борадиган терговчи. — Таҳририят изоҳи. Исонинг ўлимидан ҳам кўра, нима Юҳанно учун катта бахтсизлик бўлиши мумкин эди? Уч йил олдин Юҳанно ўз келажагидан воз кечиб, ўз ҳаётини Насролик мана шу дурадгор билан боғлади. Шу ҳафтанинг бошида Исо билан шогирдлари Қуддусга кирганларида, Юҳанно ранго-ранг қоғозлар кўтариб олган ва устларига рангли қоғоз тангачалар сепилган одамлар намойишини кўрдилар. О, ҳамма нарса шунчалик тез ўзгарганки! Якшанба куни Исони шоҳ деб улуғлаган одамлар жума куни Уни ўлдиришни талаб қилдилар. Бу матолар уларнинг дўсти ва бутун келажаги кафанликка ўралиб, қабр тоши остига дафн қилинганини эслатиб турар эди. Бугун сиз билан биз билганларни ўша куни – жума куни Юҳанно ҳали билмаган эди. Бахтсиз жума кун якшанба куни тантанага айланишини Юҳанно билмас эди. Кейинроқ Юҳаннонинг ўзи эътироф этганидай, «улар Муқаддас Битиклардаги, Исо ўликдан тирилиши керак, деган сўзларни шу пайтгача тушунмаган эдилар» (Юҳанно 20:9). Шунинг учун Юҳанно шанба куни нима қилганини билиш муҳим. Бу кун ҳақида бизда маълумотлар йўқ — ўқиш мумкин бўлган на матн бор, айтиш мумкин бўлган на далил бор. Биз фақат битта нарсани биламиз: тирилиш юз бериши жараёнида Юҳанно ҳамон ўша жойда – ўз жойида эди. Магдалалик Марям Юҳаннони қидирганда, уни топа олмади. Исо ўлди. Устознинг Танасида ҳаёт барҳам топди. Юҳаннонинг дўсти ва унинг ҳамма келажаги қабрга кўмилди. Аммо Юҳанно ҳеч қаёққа кетмади. Нимага? У тирилишни кутмаган эдими? Йўқ. У шуни билардики, оғизлар тоабад сукут сақлаган, қўллар тоабад ҳаракат қилолмай қотиб қолган. У тирилишда тасодифларни олдиндан кўрмаган. Айтгандай, нимага у ўша жойида қолди? Сиз, эҳтимол, у кетгани яхши эди, деб билган бўлсангиз керак. Масиҳни хочга михлаган одамлар унинг ортидан келмайди, деб ким айтди? Биринчи хочга тортишдан оломон хурсанд бўлди. Дин раҳнамолари иккинчи марта тортсин деб талаб қилинглар, дея даъват қилдилар. Нима учун Юҳанно шаҳардан қочиб кетмади? Эҳтимол, бу ўринда амалий жавоб бўлади. Балки, у Исонинг онасидан ташвишлангандир. Қолаверса, унинг борадиган жойи йўқ бўлса керак. Балки, унинг пули, ёки куч-қуввати, ё жўяли фааолият режаси...ёки шу айтганларимизнинг ҳаммаси йўқ бўлгандир. Эҳтимол, у Исони яхши кўргани учун ўша ерда ушланиб қолгандир. Бошқалар учун Исо мўъжиза яратувчи эди. Бошқалар учун Исо Устоз ва Мураббий эди. Айримлар учун Исо Исроилнинг умиди эди. Аммо Юҳанно учун У бундан ҳам юқори ва булардан ҳам катта эди. Юҳанно учун Исо дўст эди. Дўстларни ҳатто бошга ўлим келганда ҳам ташлаб кетмайдилар. Юҳанно Исо билан бирга қолди. Юҳанно учун Исо билан доим бирга бўлиш одатга айланди. Юҳанно Исо билан болохонада ҳам бирга эди (қаранг: Луқо 22:12). У Гетсимания боғида ҳам Исонинг ёнида эди. Исо хочга михланаётганда, шундоққина хочнинг тагида турган эди, Исо дафн қилингандан кейин ҳам қабрдан узоқ кетмади. У Исони тушунган эдими? Йўқ. Исонинг қилган ишиларидан Юҳанно мамнун бўлдими? Йўқ. Аммо у Исони ташлаб кетдими? Йўқ. Сиз-чи? Юҳаннонинг ўрнида бўлганингизда, сиз нима қилган бўлардингиз? Сизнинг ҳаётингизда дам олиш куни (шаббат) бўлганда, сиз ўзингизни қандай тутасиз? Сиз кечаги бахтсизлик билан эртанги тантана ўртасида қолганингизда, нима қиласиз? Худодан узоқлашасизми ёки Унинг яқинида қоласизми? Юҳанно Исонинг ёнида қолишни афзал кўрди. У дам олиш куни ҳам, якшанба куни ҳам қолди, мўъжизани кўриш учун анча яқинда турган эди. [Марям] югуриб, Шимўн Бутрус ва Исонинг севикли шогирди олдига бориб деди: — Ҳазратимизнинг жасадини қабрдан олиб кетишибди. Уни қаерга қўйишганини билмаймиз. Бутрус ва бошқа шогирд қабр томон жўнашди. Иккови бирга югуриб кетишди. Аммо у шогирд Бутрусдан тезроқ югуриб, қабрга биринчи бўлиб етиб келди. У энгашиб ичкарига қаради–да, у ерда ётган кафанни кўрди. Лекин қабрга кирмади. Унинг орқасидан Шимўн Бутрус етиб келиб, қабрга кирди. У ерда ётган кафанни ва Исонинг бошига ўралган рўмолни кўрди. Аммо рўмол кафан билан бирга эмас, алоҳида жойга йиғиштириб қўйилган эди. Шунда аввал келган шогирд ҳам қабрга кирди. Кўрганидан кейингина ишонч ҳосил қилди (Юҳанно 20:2–8). Якшанда куни тонг саҳарда Бутрус билан Юҳанно шундай хабар эшитдилар: «Исонинг жасади тирилибди!» Марям фақат янгиликни эълон қилиш учунгина шошиб қолмади, балки ўзининг ҳукмини чиқариш учун ҳам шошилди. У: “Исонинг жасадини Унинг душманлари ўғирлаб кетган”, деган хаёлга борди. Иккала шогирд дарров қабрга югурди, Юҳанно Бутрусдан ўзиб, биринчи бўлиб етиб келди. Аммо кўрганлари уни шунчалик ҳайратга солдики, қабр оғзида у серрайиб қотиб қолди. Хўш, Юҳанно нимани кўрди? «Ерда ётган кафанни...ва рўмолни». У «рўмол билан кафан бирга эмас, алоҳида жойга йиғиштириб қўйилган эди». Бу ўринда грекча оригиналда фойдали кўрсатмаларни топиш мумкин. Юҳанно “ўралган”,1 “олдингидай ўралган”2 маъносини билдирадиган сўзни қўллайди. Бу кафанликлар ва рўмол Исонинг танасидан олинмаган ва ташлаб юборилмаган эди. Улар аввалги ҳолатини сақлаган эди! Буларга ҳеч ким қўлини текизмаган эди. Бу нарсалар аввалгидай, ўралганича турган эди. Бу қанақаси бўлди? Агар жасадни дўстлар олиб кетган бўлса, нимага ўша матолар билан бирга олиб кетмади? Агар жасадни душманлар ўғирлаб кетган бўлсалар, нимага улар ҳам шундай қилмадилар? Агар дўстлар ёки душманлар Унинг танасидаги матоларни ечиб олганларига бирон сабаб топилса, шунчалик эҳтиёткорлик билан ечиб олганлармикан? Ахир, бу матолар Исони дафн қилаётганларида, қандай ўралган бўлса, худди ўшандай турибди! Албатта, биз ўйлагандай эҳтиёткорлик билан ечиб олмаганлар! Аммо агарда жасадни дўстлар ёки душманлар ўғирлаб кетмаган бўлса, унда ким бўлиши мумкин? Юҳаннонинг олдида ҳам шу савол турган эди ва бу савол Юҳаннонинг зеҳни очилишига сабаб бўлди: «Шунда аввал келган шогирд ҳам қабрга кирди. Кўрганидан кейингина ишонч ҳосил қилди» (Юҳанно 20:8). Ўлим матоларида Юҳанно ҳаётнинг қудратини кўрди. Худо бундай ғамгин нарсани ҳаётни ўзгартириши учун дафн матолари сифатида олгани сизга ғалати туюлмайдими? Аммо Худонинг шундай одати бор. Исонинг қўлида тўйда шаробдан бўшаган идиш қудрат рамзига айланади (қаранг: Юҳанно 2:3–10). Беванинг мис чақаси сахийлик рамзига айланади (қаранг: Марк 12:42–44). Байтлаҳмдаги оддийгина охур Унинг садоқати рамзига айланади (қаранг: Луқо 2:7). Қатл қуроли Унинг севгиси рамзига айланади. Исо ўлим матосини олиб, ҳаёт манзарасини яратгани бизни ҳайратга солмайдими? Буларнинг ҳаммаси бизни олдинги саволимизга қайтаради. Худо сизнинг ҳаётингизда шунга ўхшаш нарсани қила оладими? Бугун сизнинг бахтсизлигингизни кўрсатиб турган нарсани Худо олиб, тантаналар рамзига айлантириши мумкинми? Худо менинг Рафаэль Розалес деган дўстим учун шундай қилди. Рафаэль ўзининг она ватани Сальвадорда Худога хизмат қиларди. Сальвадор партизанлари уни сиёсий душман деб ҳисоблар, шунинг учун уни ўлдиришга пайт пойлаб юрарди. Рафаэль ёнаётган машина ичида қолганда ҳам, бу тузоқдан чиқа олди. Кейин мамлакатда яшаши хавфли бўлиб қолгани учун у ердан чиқиб кетди. Аммо унинг танасидаги чандиқлар хотиралардан халос бўлишига имкон бермасди. Ойнадаги ҳар бир нигоҳ золимларнинг шафқатсизлигини унга эслатиб турарди. Агар Раббий унга даъват қилмаганда эди, у ҳеч қачон ўзини ўнглаб ололмаган бўларди. Раббий Рафаэлнинг қалбига мурожаат этиб: ”Улар Мени ҳам шундай кўйга солган эдилар”, деб хитоб қилди. Рафаэль Нажоткорнинг сўзларини эшитди. Худо Рафаэлга имкон қадар ёрдам берди. Энди у танасидаги чандиқларга бошқача қарайдиган бўлди. Чандиқлар Рафаэлнинг дарду аламлари ҳақидаги хотиралардан Нажоткори қилган ўзини ўзи қурбон қилишга айланиб кетди. Вақти келиб, у душманларини кечирди. Ўша ҳафтада (мен айна шу бобни ёзаётганимда) Рафаэль янги жамоатга асос солиш учун жой излагани ўз юртига кетди. Мана шунга ўхшаш ўзгариш сизнинг ҳаётингизда ҳам юз бериши мумкинми? Менда шубҳа йўқ. Сиз Юҳанно қилганларни қилишингиз керак, холос. Ҳеч қаерга кетманг. Яқинроқда қолинг. Рим. 8:28ни хотиримизга келтирайлик: «Худони яхши кўрганларга (таъкид меники – М.Л.) ҳамма нарса яхшилик бўлиб хизмат қилади». Юҳанно Исога айнан шундай муносабатда бўлди. У Исони яхши кўрарди. Юҳанно Исони тушунмасди ва ҳар доим ҳам У билан гапи тўғри келавермасди. Аммо Юҳанно Уни яхши кўрарди. Юҳанно Исони яхши кўргани учун ҳам Унинг ёнида қолди. Муқаддас Китобда, ҳамма нарса яхшиликка хизмат қилади, деб айтилган. Бу бобни якунлашдан олдин, оддийгина машқ ўтказамиз. Сиз “ҳамма” сўзини олиб ташлаб, ўзингизнинг бахтсизлигингиз рамзи билан алмаштиринг. Ҳаворий Юҳанно учун бу оят шундай жаранглаган бўларди: «Худони яхши кўрадиганларга ҳатто дафн либослари яхшилик бўлиб хизмат қилади». Рафаэль учун эса қуйидаги жумла мос келган бўларди: «Худони яхши кўрадиганларга ҳатто чандиқлар ҳам яхшилиб бўлиб хизмат қилади». Рим 8:28 сизнинг ҳаётингизга татбиқ қилинадиган бўлса, қандай жаранглаган бўларди? Худони яхши кўрадиганларга ҳатто врачларнинг ҳукми ҳам яхшилик бўлиб хизмат қилади. Худони яхши кўрадиганларга ҳатто ажралиш ҳақидаги қарор ҳам яхшилиб бўлиб хизмат қилади. Худони яхши кўрадиганларга ҳатто суднинг ҳукми ҳам яхшилик бўлиб хизмат қилади. Агар Худо Юҳаннонинг ҳаётини унинг бахтсизлиги орқали ўзгартирган бўлса, наҳот У сизнинг бахтсизлигингиз орқали ҳаётингизни ўзгартира олмаса?! Бунга ишониш қанчалик қийин бўлмасин, сизни якшанбадан, эҳтимол, шанба ажратиб турибди, холос. Ўзгарган юракнинг: “Эй Худойим, шуни мен учун Сен қилдингми?” деб ҳайрат билан ибодат қилишингизга саноқли соатлар қолган бўлса, ажабмас. Ўйлаш ва муҳокама қилиш учун 1. «Ҳаётингиздаги дам олиш куни бўлганда, сиз ўзингизни қандай тутасиз?» “Ҳаётингиздаги дам олиш куни” жумласи остида нима англашилади? Бошингизга бахтсизлик тушганда, сиз Худони тарк этасизми ёки Унга яқинроқ бўлишга ҳаракат қиласизми? Тушунтириб беринг. 2. Юҳанно 19:38–40; 20:3–9ни ўқинг. Исо тириладиган куни бўм-бўш қабрга Бутрус ва “бошқа шогирд” (Юҳанно) кириб, нимани кўрдилар? Нима учун кўрганлари Юҳаннони ишонишга мажбур этди? 3. Рим. 9:28ни ўқинг. “Биламиз” деганда, нима ҳақда айтилган? 4. Машқни бажаринг: «Сиз “ҳамма” сўзини олиб ташлаб, ўзингизнинг бахтсизлигингиз рамзи билан алмаштиринг (Рим. 8:28)». Шундай қилганингизда, нима юз беради? 5. Худо Ўз халқи учун бахтсизлик туюлган нарсаларни тантанага айлантирди. Муқаддас Китобдан бир неча воқеаларни мустақил ҳолда ўзингиз ёки биронтаси билан бирга хотирланг. Ҳаётингизнинг қайси соҳасида бундай тантана шу лаҳзада юз бериши мумкин эди? Дўстингиздан, Худо биз учун айнан шу ўзгаришни қилгани учун бирга ибодат қилайлик, деб илтимос қилинг. \ 10-боб Павлус Шоул Дамашққа яқинлашиб қолганда, бирдан осмондан тушган бир нур унинг ён-атрофини ёритиб юборди. Шоул ерга йиқилиб, шундай бир овозни эшитди: - Шоул, Шоул! Нега Мени қувғин қиляпсан? - Ё Ҳазратим! Сен кимсан? – деб сўради Шоул. - Сен қувғин қилаётган Исоман, - деган жавоб келди. – Энди ўрнингдан тур, шаҳарга кир. Нима қилишинг кераклиги сенга ўша ерда айтилади (Ҳаворий. 9:3–6). Улар Масиҳнинг хизматкорларими? Мен бефаросатлик қилиб айтяпманки, уларнинг ҳаммасидан устунман. Заҳмат десангиз, мен улардан кўпроқ заҳмат чекдим. Зиндон десангиз, улардан кўпроқ зиндонда ётдим. Зарба десангиз, мен ҳаддан ташқари кўп зарба едим, ҳатто кўп марта ўлимга рўбаро бўлдим. Яҳудийлар томонидан беш марта бир кам қирқтадан калтак едим. Рим амалдорлари мени уч марта калтаклатдилар. Бир марта тошбўрон бўлдим, уч марта кемада ҳалокатга учрадим, бир кечаю кундузни денгиз бағрида ўтказдим. Кўп марта узоқ сафарларда бўлдим. Дарёларда таҳликада қолдим. Қароқчилар ҳужумидан ҳаётим таҳликада қолди. Ўз қондошлариму ғайрияҳудийлар туфайли таҳлика остида қолдим. Шаҳарда таҳлика, саҳрода таҳлика, денгизда таҳлика, сохта биродарлар орасида таҳлика! Мен анча меҳнат ва машаққат остида, кўп марта уйқусизликда, очлик ва ташналикда қолдим. Баъзан ейишга ноним, совуқда кийишга кийимим бўлмади (2 Кор. 11:23–27). Номаълум қаҳрамонлар Ҳақиқий қаҳрамонларни билиш қийин. Улар қаҳрамонларга ўхшаб кўринмайдилар. Мана, бир мисол. Мен билан бирга Яҳудиядаги нам ертўлага киринг. Тешикчадан қамоқхона камераси ичига қаранг. Полда ётган одамнинг азоб-уқубатлари ҳақида ўйланг. У ҳозиргина тарихдаги буюк воқеанинг бошланиши ҳақида эълон қилди. Унинг башорати билан икки минг йилни қамраб олган оламнинг ўзгариши бошланди. Келажакдаги тарихчилар бу одамни башоратгўй, жасоратли, олийжаноб деб атайдилар. Шу лаҳзада бу одамнинг қиёфасида истаганингизни кўришингиз мумкин, аммо қаҳрамонни эмас. Унинг юзлари ичига кириб кетган. Соқоли ҳурпайган. Юзларида — саросима ва беқарорлик. У совуқ деворга суянди, кўзларини юмиб олди, оғир-оғир нафас оляпти. Юҳанно ҳеч қачон шубҳаланмасди. Очлик унга яхши таниш. Тамомила ёлғизликни бошдан кечиришига тўғри келди. Аммо шубҳалар-чи? У ҳеч қачон шубҳаланмаган. Фақат қатъий ишонч, аччиқ ваъзлар, тўғриси, ҳеч қандай ёлғон-яшиқлари йўқ ваъзлар. Яҳё пайғамбар ана шундай эди. Худди саҳродаги жазирама сингари, қатъий ишончи ҳамжазавага тушган. Бу пайтгача шундай эди. Ҳозир қуёш қаёққадир яширинган. Унинг жасорати ғойиб бўлди. Мусаффо осмон булутлар билан қопланган. У қўлларини баланд кўтариб, ғалабага ишора қилмаяпти, у ўлимга рўбарў келгани йўқ; унинг олдида саволлар турибди. Унинг ҳаётидаги охирги иш — жасорат билан башорат қилиш эмас, балки ўзининг саросимага тушганини тан олишдир: «Исо Худонинг Ўғлими ёки Ўғли эмасми – қандай билиш мумкин?» Ёғ суртилган ҳақидаги башорат хато қилишдан қўрқади. «Мен ҳақиқатни эълон қилганимни қандай биламан? Мен чинакам Ёғ суртилганга одамларни юборганимни қандай биламан? Мен ҳақ эканимни ёки алданганимни қандай биламан?» (қаранг: Матто 11:2). Унчалик жасорат билан қилинган иш эмас, шундайми? Яҳё тинчгина бу оламдан ошини ошаб, ёшини яшаб ўтиб кетишини афзал кўрган бўлардик. Биринчи йўловчи тоғ чўққиларининг ялтирашини кўришини истаган бўлардик. Денгизчи қирғоқни кўришига имкон берилса, адолатдан бўлади-ку. Ниҳоят, Мусо ҳам ўлими олдидан Ерихо текислигини кўрган эди-ку (қаранг: Қонунлар 34:1–3)! Яҳё Исонинг қариндоши эмасмиди?!Агар кимдир йўлнинг ниҳоясини кўришга мушарраф бўлса, Яҳёга ўхшаган бўлмасмиди? Ҳаммасига қараб ҳукм чиқариладиган бўлса, биз ҳақ эмасмиз. Яҳё ўзи башорат қилган мўъжизаларни ўзи кўра олмади. У эълон қилган Шоҳликни кўришга улгурмади. Энди эса шубҳалардан қийналяпти: У кўрсатган Зот Масиҳмикан ёки У эмасмикан? У кўринишидан қаҳрамонга ўхшамайди. Қаҳрамонлар камдан-кам ҳолатларда шундай кўринадилар. Иккинчи мисолни келтириш учун сизни яна бир қамоқхонага таклиф қилсам, қаршилигингиз йўқми? * * * Бу сафарги қамоқхона Римда. Маҳбуснинг исми Павлус. Яҳё пайғамбарнинг иши Масиҳни кўрсатиш бўлса, Павлуснинг иши – Масиҳнинг таълимотини тушунтириш бўлган эди. Яҳё йўлни тозалади; Павлус шу йўлга ишорат қозиқларини қоқди. Павлус сингари, Яҳё ҳам, воқеаларнинг боришига таъсир кўрсатди. Павлус ҳам, Яҳё сингари, золимларнинг зиндонларида ўлади. Унинг қатл этилгани ҳақида янгиликларда айтилмайди. Биронта ҳам гувоҳ юз берган воқеаларни айтмайди. Ойболта Павлуснинг калласини узиб ташлаганда, рим жамоатчилиги ҳатто киприк ҳам қоқмади. Жамоатчилик назарида Павлус — тутуриқсиз динни ёядиган тентак. Нигоҳингизни зиндонга қаратинг, тикилиб қаранг: қадди букчайган, заиф, кишан уни олиб бораётган рим соқчиси қўлида. Қаршингизда Раббийнинг ҳаворийси. Ким билади – у анчадан бери нормал тўшакда ухламаган, анчадан бери нормал овқат емаган. Ўттиз йилдан бери саргардонликда, қийинчиликларда яшаб келяпти, у кўп нарсага эришдимикан? Филиппида — тортишув (қаранг: Флп. 4), Коринфда — нифоқ, Галатияда яҳудийпарастлик ғужғон ўйнамоқда. Крит манфаатпарастликдан азоб чекмоқда (қаранг: Тит. 1:11). Эфес ахлоқсиз одамлар билан тўлиб кетган. Ҳатто Павлуснинг дўстларидан айримлари ундан юз ўгириб кетганлар. Тамомила эътибордан четда қолган. Оила йўқ. Ҳеч қандай мулки йўқ. Қўли қисқа, ҳорғин. О, у парвоз қилган лаҳзалар ҳам бўлган эди. Бир куни у император билан гаплашди (қаранг: Ҳаворий. 27:24), аммо уни ўз имонига юз бурдира олмади. Афинадаги Арёпагус эркаклар клубида нутқ сўзлади (қаранг: Ҳаворий. 17:22–33), аммо уни ўша жойга қайтиб чақирмадилар. Бутрус ва Қуддусдаги биродарлари билан бир неча кунни ўтказди, аммо улар билан муроса қила олмади, бу ердан кетишига тўғри келди. Аммо бир жойда тўхтаб қолмади. Эфес, Салоника, Афина, Сиракуза, Мальта. У борган жойларнинг рўйхати унинг бахтсизлиги рўйхатидан кўра узунроқ. Бир шаҳарда уни тошбўрон қилдилар, бошқа бир шаҳарда бир тийинсиз қолиб кетди. Бир неча марта чўкиб кетишига, очликдан ўлиб кетишига оз қолди. Агар бирон жойда бир ҳафтадан ортиқ қолиб кетган бўлса, бу жой қамоқхона эди. Ҳеч қачон маош олмаган. Йўл харажатларини ўзи қоплашга мажбур эди. Аранг кун кўриши учун қўшимча иш оларди. Қаҳрамон бўлиб кўринмасди. Қаҳрамонлардай гапирмасди ҳам. У ўзини тарихда энг катта гуноҳкор деб атарди. Масиҳийларнинг йўлбошчиси бўлмасдан олдин, уларни таъқиб қилувчи бўлган эди. Гоҳида юраги қайғуга тўлиб-тошардики, қалам саҳифа устида қотиб қоларди: «Оҳ, мен шўрлик одам! Ўлим сояси остидаги бу аҳволимдан ким мени қутқарар экан?» (Рим. 7:24). Фақат осмон билади: у мантиқни бир четга улоқтиришга жасорат топишдан олдин, ёзган саволига узоқ қараб турди, кейин давом этди: “Худога шукр! Раббимиз Исо Масиҳ орқали У бизни қутқаради!» (Рим. 7:25). Бир дақиқада куч-қувватини ишга солиб раҳнамолик қилади, кейинги дақиқада шубҳалар қийноғида қолади. Бир кун ваъз қилади, эртаси куни қамоққа ўтиради. Уни сизга ўша ерда кўрсатмоқчиман, токи сиз уни қамоқхонада кўринг. Тасаввур қилинг: сиз уни танийсиз. Сиз соқчисиз, ошпазсиз ёки бирон жаллоднинг ошнасисиз. У ерда ойболтани чархлаётганларида, сиз охири бу одамга бир назар солиш учун киргансиз. Оёғини судраб босадиган қариянинг қиёфаси камерада унчалик таассурот туғдирмайди. Лекин шунга қарамай, мен сизга эгилиб, шивирладим: «Мана шу одам тарихнинг боришини ўзгартириб юборади». Сиз пиқирлаб куласиз, мен эса гапимда давом этаман: «Нейроннинг шуҳрати мана шу қариянинг шуҳрати бағрида хиралашади». Сиз қайрилиб, менга ҳайрон бўлиб қарайсиз. Мен гапимда давом этаман: «У асос солган жамоатлар йўқ бўлади. Аммо унинг фикрлари йўқолмайди. Икки юз йилдан кейин бу қариянинг фикрлари дунёдаги ҳар бир диний мактабнинг таълимотига таъсир этади». Сиз бошингизни тебратасиз. «Анови хатни кўряпсизми? Ҳов анови терига ёзилганини? Бу хатларни минглаб тилларга таржима қиладилар, келажакда шу хатлар барча имон рамзларига ва конституцияларга ўз таъсирини ўтказади. Ҳар бир буюк одам бу хатларни ўқийди. Ҳар бири!». Тоқатингиз тоқ бўлади: «Бўлиши мумкин эмас! Бу қария номаъқул динни ваъз қилади. Уни қатл қиладилар, унинг калласи ерга думалаб тушмасданоқ унутиб юборадилар». Шу гапга эътироз билдириб бўладими? Жўяли фикрлайдиган қайси одам баҳслашиб ўтиради?! Павлуснинг номини, худди унинг чангга айланган суяклари сингари, шамол учириб кетади. Худди Яҳё пайғамбарнинг суяклари сингари. Биронта идрокли одам бундан бошқача фикрга келмайди. Иккови ҳам буюк, аммо ўткинчи. Жасоратли, аммо бир оз суст. Иккови ҳам кескин, аммо сезилмайди. Биронта – таъкидлаб айтаман – биронта ҳам одам пировардида “Буларнинг номини бир неча авлод эслаб юради” деган хаёл билан уларга қарамайди. Уларнинг замондошларида бу ҳақда билиш учун шунчаки имкониятлари бўлмаган эди. Ахир, бизда ҳам шундай-ку. Шу боисдан айтиш мумкинки, қаҳрамонлар сиз билан замондош, ёнгинангизда яшаб юрган бўлиши мумкин, аммо сиз улар ҳақида билмайсиз. Машинангизнинг мойини алмаштирадиган ўша йигит улардан бири бўлиши мумкин. Анови комбинезон кийган қаҳрамонми? Ҳа. Ўша бўлиши мумкин. Эҳтимол, у ишлаб туриб ҳам Худога ибодат қилиши мумкин, Худодан, механик машинанинг двигателини қилаётгани сингари, ҳайдовчининг юрагида ишлагин, деб сўраши мумкин. Фарзандларингизни олиб борадиган боғчанинг тарбиячиси-чи? Бўлиши мумкин. Эрталабки ибодатда ҳар бир боланинг номини айтиб, уларнинг биронтаси бир кун келиб оламни ўзгартирар деган орзу қилиши мумкин. Ким айтади тарбиячи аёлни Худо эшитмайди деб?! Қамоқдан шартли равишда озод қилинганларни назорат қиладиган полициячи аёлни-чи? Бўлиши мумкин. Ёшлар жиноят кўчасига кириб кетмасликлари учун ёрдам берадиганларнинг бири ана шу полициячи аёл бўлиши мумкин. Биламан, биламан. Бу одамлар бизнинг тасаввуримиздаги қаҳрамонларга асло мос келмайди. Улар ниҳоятда...ниҳоятда оддий бўлиб кўринадилар. Бизга погонларида катта юлдузлари бор, унвонлари юқори одамларни кўрсатинг, катта-катта ҳарфлар билан ёзилган газета сарлавҳаларини кўрсатинг. Менга, сояда қолган ўнлаб қаҳрамонлар прожектор ёруғида қолган бир қаҳрамонга тўғри келади, деб шипшиётгандай бўлади. Улар ҳақида газеталарда ёзмайдилар. Улар халқ оломонини йиғмайдилар. Улар ҳатто китоб ҳам ёзмайдилар! Аммо ҳар бир кўчки қор учқунларидан бошланади. Харсанг тош майда тошлардан бошланади. Атом бомбаси атом заррасидан бошланади. Руҳий уйғониш битта ваъз билан бошланиши мумкин. Тарихда бунга исботлар бор. Джон Эгглен бирон марта ҳам ҳаётида ваъз ўқимаган. Бирон марта ҳам. У истамаганидан қилмади, ҳеч шунга муҳтож бўлмаган эди, холос. Бир куни эрталаб ҳаммаси бошқача бўлиб кетди. Оппоқ майин қор унинг она шаҳрини – Англиянинг Колчестер* шаҳрини қоплаб олди. Эгглен ўша якшанба куни - 1850 йилнинг январи куни эрталаб уйғониб, уйдан чиқмасликка қарор қилди. Бундай ҳавода ким ҳам жамоатхонага келарди?! * Колчестер Лондондан шимоли-шарқда 80 километр узоқликда жойлашган — Таржимон изоҳи. Аммо Эгглен барибир, яна бир марта ўйлаб кўрди. Ахир, у дьякон. Агар жамоатхонага дьяконлар бормаса, ким ҳам бориши мумкин?! Хуллас, Эгглен ботинкасини, пальто ва шляпасини кийиб, уйдан чиқди ва жамоатхонасигача олти мил йўлни босиб ўтди. Уйда қолишни фақат у ўйламаган экан. Аслида, озчилик келган ва ўшалардан бири Эгглен экан. Ҳаммаси бўлиб ўн учта одам келибди. Ўн иккитаси жамоат қавмидан ва битта меҳмон. Ҳатто қаердадир руҳонийнинг йўлини қор тўсиб қўйибди. Кимдир, уй-уйимизга тарқалайлик, деб таклиф қилди. Эгглен бу ҳақда эшитишни истамади ҳам. Ахир, улар узоқ жойдан келдилар-ку! Худога хизмат бўлади. Бундан ташқари, уларнинг бугун меҳмонлари бор. Ўн уч ёшли бола. Лекин ким ваъз қилади? Эгглен дьякон эди. Демак, ваъз қиладиган бошқа одам йўқ. Хуллас, у ваъзини бошлади. Унинг ваъзи бор-йўғи ўн дақиқа давом этди. Кўп нарсани бирданига тушунтиришга уриниш оқибатида қоқинди, фикрлари бўлиниб, тингловчиларни ташвишга солиб қўйди, Аммо дьяконда ғайритабиий жасорат пайдо бўлди. У бошини юқори кўтариб, болага қаради ва унга қатъий оҳангда деди: “Йигитча! Исога қара! Қара! Унга қара!” Бу даъват таъсир этдими? Йигитча катта бўлганда жавоб беришига имкон берамиз: «Мен қарадим, қараганимда юрагимдан булут кетиб, зулмат тарқаб кетди. Мен қуёшни кўрдим». Боланинг исми ким экан? У Чарлз Хэддон Сперджен эди. Англия воизларининг қироли!1 Эгглен нима қилганини билганмикан? Йўқ, билмаган. Қаҳрамонлар қаҳрамонлик кўрсатганларини биладиларми? Аҳён-аҳёнда. Тарихий лаҳзалар келганда, улар тиниқлашадими? Бу саволга жавобни биласиз (агар билмасангиз, Байтлаҳмдаги охурга назар солинг, сизга кўп нарса аён бўлади). Биз кўз олдимизда воқеа юз берганини камдан-кам ҳолларда тушунамиз, қаҳрамонни кўриб турганимизни ҳам аҳён-аҳёнда тушунамиз. Аммо биз кўзларимизни очиқ тутишимиз керак. Эҳтимол, эртанги Сперджен ҳозир сизникида хизмат қилаётган бўлиши мумкин. Уни илҳомлантирадиган қаҳрамон, сиз ўйлаганингиздан кўра, яқинингизда бўлиши мумкин. Эҳтимол, сиз уни бизнинг ойнамизда кўраётгандирсиз. Ўйлаш ва муҳокама қилиш учун 1. Нима учун қаҳрамонлар камдан-кам ҳолатларда қаҳрамонлар сифатида кўринадилар? Қаҳрамонлар ҳақида сизнинг тасаввурларингиз қандай? 2.Қайси қаҳрамонларни сиз “прожекторлар ёруғидан ташқари”да биласиз? Уларнинг қаҳрамонлиги нимада намоён бўлади? 3. Сиз кимлардир учун қаҳрамон бўлганмисиз? Кимдир учун қаҳрамон бўла оласизми? 4. Марк 1:1–8ни ўқинг. Юҳанно пайғамбарни ҳозирги тил билан қандай тасвирлаган бўлар эдингиз? Унинг ташқи кўриниши ва ҳаёт тарзи унга ўз вазифасини бажаришда ёрдам берган эди? Қай жиҳатдан у қаҳрамон бўлган эди? 5. 2 Кор. 4:7–11; 6:4–10; 11:22–28ни ўқинг. Бу оятлардан Павлус ҳақида сиз нимани билиб олдингиз? У қандай қаҳрамон бўлганини тушуниб олиш мумкинми? Бу оятлар сизни илҳомлантирадими ёки умидсизлантирадими? Нимага? 11-боб Икки жиноятчи Исо билан бирга икки жиноятчини ҳам қатл қилишга олиб кетаётган эдилар. Бош суяги деган жойга етиб келганларидан сўнг, аскарлар Исони хочга михладилар. Исо билан бирга иккита жиноятчини ҳам михладилар, уларнинг бири Исонинг ўнг томонида, бири чап томонида эди [...] Хочга михланган жиноятчилардан бири Исони ҳақоратлаб деди: — Масиҳ экансан, Ўзингни ҳам, бизни ҳам қутқармайсанми?! Иккинчи жиноятчи эса бу шеригига таъна қилди: — Худодан қўрқмайсанми?! Ўзинг ҳам шу Одам каби жазога маҳкум бўлгансан–ку! Биз қилмишимизга яраша адолатли жазо олдик. У эса ҳеч қандай ёмонлик қилгани йўқ. Кейин деди: — Эй Исо, тахтингизга ўтириб, Шоҳ бўлганингизда мени эсланг! Исо унга деди: — Сенга чинини айтайин, бугуноқ сен Мен билан бирга жаннатда бўласан (Луқо 23:32–33,39–43). Худо танловни сизнинг ихтиёрингизга қолдиради Танишинг: саҳна қироли Эдвин Томас. Ўн тўққизинчи асрнинг иккинчи ярмида бўйи унчалик балан бўлмаган, овози йўғон бу одам рақиб нималигини билмаган. У ўн беш ёшида “Ричард III”да чиқа бошлади ва тез орада Шекспир спектаклларида етакчи актёр бўлиб қолди. У Нью-Йоркда «Гамлет»ни юз марта қаторасига ўйнади. Лондондау Британиялик танқидчиларнинг қўллаб-қувватлашига сазовор бўлди. Агар театр саҳнасидаги фожиалар гапириладиган бўлса, Эдвин Томас алоҳида вазиятга тушиб қолган ҳисобланади. Агар ҳаётдаги фожиа ҳақида гапириш мумкин бўлса, буни ҳам ҳисобга олиш мумкин. Эдвиннинг Джон ва Джуниус деган икки укаси бўлган эди. Иккови ҳам, гарчи Эдвин даражасида бўла олмасалар ҳам, актёрлик ролини танлади. 1863 йили учала ака-ука “Юлий Цезарь” постановкасида ўзларининг маҳоратини бирлаштирдилар. Джон Брут ролини танлади, бу далил икки йилдан кейин ака-укаларни (ва бутун мамлакатни) кутаётган бахтсизликнинг даҳшатли аломати сифатида кўринади. Чунки “Юлий Цезарь”да қотил ролини ижро этган Джон — Форд театрида қотил ролини ижро этган ўша Джон эди. 1865 йил апрель ойининг совуқ оқшомларидан бирида ҳеч кимга сездирмай мана шу Вашингтон театри ложасига яшириниб олди ва Авраам Линкольннинг калласида қарата ўқ узди. Ҳа, ана шунақа, ака-укаларнинг фамилияси Бут эди — Эдвин Томас Бут ва Джон Уилкс Бут. Ўша кундан бошлаб Эдвин ҳеч қачон аввалги Эдвин бўла олмади. Укасининг жиноятидан уялиб, саҳнани тарк этди. Агар Нью-Джерсидаги темир йўл станциясида уни кутиб турган тасодиф бўлмаганда эди, у ҳеч қачон актёрликка қайтмаган бўларди. Эдвин поезд кутаётган эди. Яхши кийинган бир йигитча оломоннинг сиқуви оқибатида мувозанатини йўқотиб, платформадан рельсга йиқилиб тушди. Бу пайтда поезд яқинлашиб қолган эди. Эдвин дарров унга ёрдамга отилди ва яқинлашиб келаётган поезд ғилдиракларидан уни омон сақлаб қолди. Нафаси тиқилиб қолган йигит машҳур Эдвин Бутни таниб қолди. Аммо Эдвин ўзи қутқарган йигитни танимади, Бу йигитнинг исми Эдвинга бир мактуб қўлига теккандан кейин маълум бўлди. Бу мактубни у умрининг охиригача чўнтагида сақлаб юрди. Мактубни генерал Адамс Будье – президент Улисс Симпсон Грантнинг бош котиби ёзган эди. Эдвин Бутга, Американинг миллий қаҳрамони марҳум Авраам Линкольннинг ўғли ҳаётини сақлаб қолганингиз учун миннатдорчилик билдирамиз, деб ёзган эдилар. Тасодифий тақдир шундан иборат эдики, ука президентни ўлдирди, ака эса президентнинг ўғли ҳаётини сақлаб қолди. Эдвин Бут қутқариб қолган йигитнинг осми ким эди?Роберт Тодд Линкольн 1. Эдвин Бут ва Джон Бут. Ота бир, она бир, касблари бир, мижозлари ҳам бир. Аммо бири ўлимни танлади, иккинчиси эса ҳаётни. Нимага шундай бўлди экан? Мен билмайман, лекин шунақа бўлган эди. Гарчи бу ака-укаларнинг бошидан ўтган воқеалар фожиали бўлган бўлса-да, аммо ноёб воқеа эмас. Иброҳимнинг икки ўғли Ҳобил ва Қобилнинг ўзи. Ҳобил Худони танлади. Қобил эса қотилликни танлади. Худо Ҳобилнинг танловини қабул қилди. Иброҳим ва Лут – Канъон юртига кўчиб келган икки оила. Иброҳим Худони танлади. Лут Садўмни танлади. Худо Иброҳимнинг танловини қабул қилди. Исроилнинг икки шоҳи Довуд ва Шоул. Довуд Худони қабул қилди. Шоул ҳукмронликни қабул қилди. Худо Довуднинг танловини қабул қилди. Бутрус ва Яҳудо – иккови ҳам ўз Раббийсидан тонди. Бутрус кечиримни танлади. Яҳудо ўлимни танлади. Худо Бутруснинг танловини қабул қилди. Инсониятнинг ҳар бир асридаги воқеаларда, битикнинг ҳар бир саҳифасида бу ҳақиқат очила боради: танловни ўзимиз қилишимиз учун Худо бизга ижозат беради. Ҳеч ким буни аниқ кўрсатиб бера олмаган, фақат Исо аниқ кўрсатиб берган. Исонинг сўзларига биноан, биз шуларни танлашимиз мумкин: — тор дарвоза ёки кенг дарвоза (қаранг: Матто 7:13–14); — тор йўл ёки кенг йўл (қаранг: Матто 7:13–14); — ким билан бирга излаш керак: кўпчилик биланми ёки озчилик биланми (қаранг: Матто 7:13–14). Биз қуйидагиларни танлашимиз мумкин: — уйни қум устида қуриш керакми ёки тош устидами (қаранг: Матто 7:24–27); — Худога хизмат қили керакми ёки бойликками (қаранг: Матто 6:24); — қўйларга қўшиб ҳисоблаш керакми ёки эчкиларгами (қаранг: Матто 25:32–33). «Булар [Худо рад қилганлар] абадий жазога, солиҳлар эса абадий ҳаётга муяссар бўладилар» (Матто 25:46). Худо бизга абадий ҳаётни танлашни беради, бу танлов абадий ҳаёт натижасида юз беради. Бу сизга Гўлгўтадаги учта хочга михланганларни эслатмайдими? Нимага Масиҳнинг хочи ёнида яна иккитаси бор эди, деб сиз ҳеч қачон ўйлаганмисиз? Нимага олтита эмас ва ўнта ҳам эмас? Нимага Масиҳ ўртада эди, деб ҳеч қачон ўйлаганмисиз? Нимага чап ёки ўнг томонда эмас? Бу тепаликдаги икки хоч Худонинг буюк инъомларидан бирини рамзийлаштириши мумкинми? Эркин танлов инъоми шундай. Иккала жиноятчининг кўп умумий томонлари бор. Иккови ҳам бир хил ҳукм билан жазоланган. Икковига ҳам бир хил ҳукм чиқарилган. Уларни бир хил оломон ўраб олган. Иккови ҳам Исодан бир хил оралиқ масофада осилган. Очиғини айтганда, улар Исони бир хилда масхара қилади: «Исо билан бирга хочга михланган қароқчилар ҳам Уни шундай ҳақоратлар эдилар» (Матто 27:44). Аммо уларнинг бирида кейин ўзгариш юз беради. Хочга михланган жиноятчилардан бири Исони ҳақоратлаб деди: — Масиҳ экансан, Ўзингни ҳам, бизни ҳам қутқармайсанми?! Иккинчи жиноятчи эса бу шеригига таъна қилди: — Худодан қўрқмайсанми?! Ўзинг ҳам шу Одам каби жазога маҳкум бўлгансан–ку! Биз қилмишимизга яраша адолатли жазо олдик. У эса ҳеч қандай ёмонлик қилгани йўқ. Кейин деди: — Эй Исо, тахтингизга ўтириб, Шоҳ бўлганингизда мени эсланг! Исо унга деди: — Сенга чинини айтайин, бугуноқ сен Мен билан бирга жаннатда бўласан (Луқо 23:39–43). Тавба қилган қароқчининг ибодати ҳақида кўп айтилган, албатта, унинг хулқ-атвори ҳар қандай мақтовга лойиқ. Аммо айни пайтда жиноятчининг имонга юз бурганидан хурсанд бўлиб, тавба қилмаган иккинчиси ҳақида унута оламизми? «Унинг тақдири нима кечади, Исо? Шахсан унга мурожаат этилса бўлмасмиди? Бу вазиятда панд-насиҳат қилиш ўринли бўлмасмиди?» Наҳотки чўпон битта адашган қўйини излаб топиш учун тўқсон тўққизтасини қолдирмаса (қаранг: Матто 18:12–13)? Қайси бир аёлнинг ўнта кумуш тангаси бўлса–да, биттасини йўқотиб қўйса, у чироқ ёқиб тангани топмагунча уйини супуриб–сидириб синчиклаб қидирмайдими(қаранг: Луқо 15:8)?! Ҳа, чўпон излайди, аёл ҳам излайди, аммо ота дарбадар ўғлини орқага қайтариш учун ҳеч нарса қилмаганини биламиз (қаранг: Луқо 15:11–32). Қўй ўз ихтиёри билан адашиб қолмади. Танга ўз ихтиёри билан йўқолмади. Аммо дарбадар ўғил уйдан онгли равишда кетди. Ота унга танлов ҳуқуқини берди. Исо иккала жиноятчига ҳам шундай ҳуқуқ берди. Худо бизни уйғотиш учун момақалдироқ юборадиган вақтлар ҳам бўлади. Худо бизни синаш учун васвасалар юборадиган вақтлар ҳам бўлади. Аммо шундай вақтлар бўладики, Худо ҳеч нарса юбормайди, сукут сақлайди, абадийликни қаерда ўтказишимизни танлашимиз учун бизга эркинлик беради. Қандай ажойиб инъом! Ахир, ҳаётимиздаги кўп нарсани ўзимиз танлай олмаймиз. Бу ҳақда ўйлаб кўринг. Сиз туғилганингизда ўзингиз жинсингизни танламагансиз-ку. Ўз қариндошларингизни ҳам сиз танламагансиз-ку. Миллатингизни ва туғилган жойингизни ўзингиз танламагансиз. Баъзан бундай танловнинг йўқлиги бизни ғазаблантиради. «Бу – адолатдан эмас», — деймиз биз. Мен камбағал оилада туғилганим – адолатсизлик, ёки яхши қўшиқ айтолмаганим ҳам адолатдан эмас, ё бўлмаса беўхшов югуришим ҳам адолатдан эмас. Аммо Адан боғида Худо дарахт ўтқазганда, ҳаётимиздаги тарози палласи тоабад адолат томонга пасайди. Одам ато ва унинг наслларига хоҳиш-ирода эркинлиги берилганда, ўзимиз истаган абадийликдаги танлов эркинлигини қилганимизда, ҳамма оҳ-воҳларни сукунат ютиб юборди. Бу ҳаётдаги ҳар қандай адолатсизлик келажак ҳаётимиздаги қисматимизни ўзимиз танлашимиз имтиёзи орқали қопланади. Сиз бунга қўшиласизми? Бошқача бўлишини сиз истайсизми? Сиз бунга зид тамойилни афзал кўрган бўлармидингиз? Бу ҳаётда ҳамма нарсани сиз танлаганингизда, Худо танлаган келажак ҳаётда сиз қаерга тушасиз? Сиз ўзингиз учун бурнингиз шаклини, сочингиз рангини, наслингизни танлайсиз, Сиз абадийликни қаерда ўтказишингизни эса Худо танлайди. Сиз ҳақиқатан ҳам шундай бўлишини афзал кўрган бўлармидингиз? Биз худди ресторанда ўзимизга овқат буюртма берганимиздай, ҳаётни ҳам буюртма беришимизга Худо йўл қўйганда эди, ажойиб иш бўларди. Мен ўзимга мустаҳкам соғлиқ ва юксак коэффицентли салоҳиятни буюртма берган бўлардим. Идеал даражадаги мусиқавий эшитиш қобилиятини четлаб ўтган бўлардим, аммо менга моддаларнинг тез алмашинувини беринг, модда алмашинуви туфайли ортиқча калория организмдан чиқиб кетган бўларди... Бу ажойиб иш бўларди. Аммо шундай бўлмади. Гап сизнинг ер юзидаги ҳаётингиз тўғрисида кетганда, сизда овоз бериш ҳуқуқи йўқ. Ўлимдан кейинги ҳаётингиз ҳақида гап кетганда эса, ҳаммасини ўзингиз ҳал қиласиз. Китобимда бу тамомила тўғри айирбошлаш бўлиб кўринади. Бу гапимга қўшиласизми? Биз танлов ҳуқуқига қараганда, кўп имтиёз олишимиз мумкин эдими? Бундай имтиёз фақат ҳар қандай адолатсизликни ювиб қўя қолмайди, балки хоҳиш-ирода эркинлигининг инъомини бизнинг ҳар қандай хатоларимиз тўғрилаши мумкин. Энди тавба қилган жиноятчи ҳақида ўйланг. Гарчи у ҳақдаги маълумотлар бизга унчалик яхши маълум бўлмаса ҳам, биз битта нарсани биламиз — у ўз ҳаётида кўплаб даҳшатли хатоларни қилган. У ёмон кампанияни, ахлоқи бузуқ тамойилларни, ҳаётда ёлғон йўлларни танлади. Сиз унинг ҳаётини беҳудага совурилган деб ҳисоблаган бўлармидингиз? У ўзининг ҳалокатга олиб борган қарорлари самарасини йиғиб-териб, абадий ҳаётни кечиряптими? Йўқ, тамомила аксинча. У биттагина яхши қарори самарасини кўряпти. Охир-оқибатда унинг ҳамма ёмон қарорлари ягона яхши қарори орқали оқланяпти. Сиз ҳам ҳаётингизда ёмон қарорлар қабул қилгансиз, шундай эмасми? Ўзингизга маъқул бўлмаган ёки ёқмаган касбни танлагансиз, балки, оила қуришда ҳам хато қилгансиз. Ўтмишингизга назар ташлаб, шундай деб айтасиз: «Агар... агар мен бу хато қарорларимни тўғрилашим мумкин бўлганда эди». Сиз буни қила оласиз. Абадий ҳаётдаги битта яхши қарор ер юзидаги минглаб хатоларни тўғрилашга қодир. Танлов сизнинг ихтиёрингизда. Бу қанақаси бўлиши мумкин: ака-ука битта онадан туғилиб, бир хонадонда ўсган бўлса-ю, бири ҳаётни, иккинчиси ўлимни танласа? Нимагалигини мен билмайман, аммо шундай бўлгани рост. Бу қанақаси бўлиши мумкин: икки одам бир вақтда Исога қаради, бири Уни масхаралади, иккинчиси Ундан илтижо қилиб сўради. Нимагалигини мен билмайман, аммо шундай бўлгани аниқ. Жиноятчи илтижо қилганда, уни гуноҳидан халос қилиш учун Исонинг унга нисбатан севгиси етарли эди. Иккинчи жиноятчи масхара қилганда, масхаралашга йўл қўйиб бериш учун Исонинг унга нисабатан севгиси кўп бўлган эди. Исо танловни унга қолдирди. Худди шу сингари, У танловни сизга қолдиради. Ўйлаш ва муҳокама қилиш учун 1.Сизнингча, нима учун Худо танловни сизга қолдиради? 2. Ўша лаҳзада қабул қилишингиз учун сизнинг олдингизда қандай жиддий қарорлар туради? Сиз қандай қарор қабул қиласиз? 3. «Худо бизга абадий ҳаётни танлашни беради, бу танлов абадий ҳаёт натижасида юз беради». «Абадий ҳаётни танлаш» нима дегани? 4. «Худо бизни уйғотиш учун момақалдироқ юборадиган вақтлар ҳам бўлади. Худо бизни синаш учун васвасалар юборадиган вақтлар ҳам бўлади. Аммо шундай вақтлар бўладики, Худо ҳеч нарса юбормайди, сукут сақлайди, абадийликни қаерда ўтказишимизни танлашимиз учун бизга эркинлик беради». Худо бизни уйғотиши учун қачон момақалдироқ юборганини айтиб беринг. Бизни синаш учун У васвасалар ҳам юборганми? Тушунтириб беринг. Бундай пойдор қарор қабул қилишимиз олдимизда кўндаланг бўлиб турганда, Нимага Худо сукут сақлайди? 5. Қонунлар 30:19–20ни ва 24:14–15ни ўқинг. Бу ояятларда танловнинг қандай имкониятлари ҳақида сўз юритилган? Ким танлов қилиши керак? Сиз ана шундай таранг, аммо муҳим вазиятда қандай танлов қиласиз? Тушунтириб беринг. 12-боб Мусо Мусонинг қайнатаси — Мидиён юртининг руҳонийси бўлган Ятро эди. Мусо унинг қўй–эчкиларини боқиб юрарди. У қўй–эчкиларни саҳронинг ғарб томонига ҳайдаб, Худонинг муқаддас тоғи Синайга бориб қолди. Бирдан бутадаги алангада Эгамизнинг фариштаси Мусога зоҳир бўлди. Мусо ҳайрон бўлди: бута ёнарди–ю, аммо ёниб тугамасди. Мусо: “Жуда ғалати–ку, бориб, бир қарай–чи, бута нимага ёниб тугамаяпти экан”, деб ўйлади. Мусо яқинроқ борди, Эгамиз унинг келаётганини кўриб, бутанинг орасидан: “Мусо! Мусо!” деб чақирди. — Лаббай, шу ердаман, — деб жавоб берди Мусо. — Энди бу ёғига келма! Оёғингдаги чориғингни еч! — деди Худо. — Сен турган жой муқаддас ердир. 6 Мен ота–боболаринг — Иброҳим, Исҳоқ ва Ёқубнинг Худосиман [...] Халқимнинг фарёди Менга етиб келди. Мисрликлар халқимга қанчалик зулм ўтказаётганини кўриб турибман. Қани, бўл, сени ҳозир Миср фиръавни ҳузурига юбораман. Халқим Исроилни Мисрдан сен олиб чиқасан(Чиқиш 3:1–6,9–10). Бак билан полювгич орасидан келган овоз Коридорда жимлик ҳукм суряпти, фақат бак ғилдираги билан полювгичнинг ғичирлаши, қариянинг оёқлари шарақлаши эшитилади, холос. Униси ҳам, буниси ҳам ғамгин эшитилади. Унга бу пол яхши таниш. Хэнк бу пони қанча тунлар ювди экан?! Ҳар доим бурчакларга астойдил қарарди. Ҳар доим полнинг намлиги ҳақида огоҳлантирадиган сариқ табличкани осиб қўярди. Ҳар доим кулиб қўярди: «Ҳамма эҳтиёт бўлишини маслаҳат бераман», — деб ичида кулиб қўяр, аммо бу ерда ўзидан бошқа ҳеч ким йўқлигини ҳам биларди. Ҳозир соат тунги уч. Хэнкнинг соғлиғи яхши эмас. Подагра (бўғинлар оғриғи – таржимон изоҳи) уйқу бермайди.Артрит туфайли Хэнк оқсоқлайди. Кўзойнагининг ойнаси шунчалик қалинки, ойна ортидан кўзлари икки баробар катта кўринади. Елкалари букчайган. Аммо у ўз ишини қилаверади. Шуни билингки, бу совунли сувни ерга тўкиб, ўзига сачратишдир. Юқори ҳақ тўланадиган тафсирчиларнинг шиддатли фаолияти изларини супуради. У иш сменасинингтугашига бир соат қолганда ишини тугатади. Мана, йигирма йилдирки, ҳар доим эрта улгуради. Охирида у бак билан полювгични юмалатиб суриб, қўшимча хонага олиб қиради, шеригининг хонасидаги стулга ўтириб, уни кута бошлайди. Ҳеч қачон эрта кетмаган. Кетиши мумкин эди. Ким билиб ўтирибди?! Аммо у ҳеч эрта кетмайди. Бир куни у қоидани бузди. Ахир, шу пайтгача бузмай келди-ку. Бошқа сафар, агар эшик очиқ бўлса, у бирон кабинетга киради. Озгина вақтга. Шунчаки бир мўралайди, холос. Унинг квартирасига қараганда, кабинет катта. Столни бармоқлари билан чертиб кўради. Чарм диванни шапатилаб уриб кўради. Дераза ёнида туриб, булутли осмонни илк олтинранг нурлар қандай ёриб ўтаётганини кузатиб туради. Шунда у хотирлайди. Қачонлардир унинг ҳам ана шундай кабинети бўлган эди. Ўша пайтларда Хэнкани Генри деб чақирардилар. Фаррош ўшанда компания президентининг ўринбосари эди. Анча замонлар илгари бўлган эди. Мана шу тунги сменага қадар. Мана шу бак билан полювгичга қадар. Мана шу униформага қадар. Ўша ҳалокатгача. Ҳозир Хэнк бу ҳақда ўйламаяпти. Бундан маъни йўқ. Жанжалнинг айбдори бўлиб қолди, хизматдош номаъқул чиқди, оқибатда Хэнк кўчага улоқтирилди. Мана шу, холос. Бу ҳақда кўпчилик билмайди. Шуниси яхши. Ҳаммага айтишдан бирон маъни чиқармиди. Бу – унинг сири. Айтгандай, Хэнкнинг бошидан ўтганлари — ҳақиқий воқеа, бирон ёлғони йўқ. Мен исмни ва бир-икки детални ўзгартирдим, холос. Мен унга бошқа иш бердим, уни бошқа асрга олиб ўтдим. Аммо бу воқеа далилларга асосланган. Сиз бу воқеани эшитдингиз. Сиз уни биласиз. Мен унинг ҳақиқий исмини айтганимда, ёдингизга тушади. Бу воқеа нафақат ҳақиқий, балки анча тарқалган. Бу воқеа – ҳалок бўлган орзу ҳақида. Бу воқеа қўпол ҳақиқатга дуч келиб қолган юксак интилишлар ҳақида. Бу воқеа – уни орзу қилган ҳамманинг бошидан ўтади. Уни ҳаммамиз орзу қилганимиз учун ҳаммамизнинг бошимиздан ўтади. Хэнкнинг ҳолатида ҳаммаси битта хатога бориб тақалган эди. Бу хатони у ҳеч қачон унутмайди. Ҳалокатга олиб борадиган хатолик. У одам ўлдирди. Йўлдан ўтиб кетаётган ҳеч қандай айби йўқ одамни безоридан қутқариб қолди, ўзини йўқотиб қўйди. Ярамасни ўлдирди. Воқеа юзага чиққанда, Хэнк тубсизликка чуқурроқ киришга қарор қилди. Қамоққа тушгандан кўра, беркинган яхшироқ. Хэнк қочишга тутинди. Жамиятдаги ўрни бор одам қочоққа айланиб қолди. Ҳақиқий тарих, қолаверса, оддий тарих. Гарчи кўп ҳолларда иш, Хэнкники сингари, охиригача етиб бормайди. Ярим умрини қонундан яшириниб ўтказадиган одамлар кўп эмас. Аммо кўпчилик ўтмишидан қаттиқ афсусланиб яшайди. — Мен коллежга гольф ўйинида ғолиблик стипендияси билан киришим мумкин эди, — деди ўтган ҳафтада бир ошнам тўртинчи уяга етиб келганимизда. — Коллеж раҳбарларининг ўзи менга шуни таклиф қилдилар. Аммо мен бир рок-группа билан боғландим. Охир-оқибат, ҳеч қаерга кира олмадим. Эндиликда мен гараж эшикларини ремонт қиладиган уста бўлиб қолиб кетдим. «Эндиликда мен...қолиб кетдим» Ҳалок бўлган орзуларнинг марсияси. Мактабни битираётганингиздаги альбомни олинг ва “Мен нима билан шуғулланмоқчиман” рубрикасини ўқиб чиқинг. Ялтираётган тоғ чўққиларининг сийраклашган ҳавосидан бошингиз айланади: * «”Печак лигаси” университетини битириш» *; * «Китоб ёзиш ва Швейцарияда яшаш»; * «Учинчи олам мамлакатида врач бўлиш»; * «Болаларни геттога ўқитиш». * Янги Англиянинг эски университетлари— Гарвард, Йел, Принстон ва б. университетлари. — Таржимон изоҳи. Битирганингизга йигирма йил тўлиши муносабати билан чиқарилган альбомни олинг, унда қуйидагиларни ўқийсиз: айрим орзуларингиз амалга ошди, кўпчилиги амалга ошмади. Уларнинг ҳаммаси амалга ошмагани яхши. Умид қиламанки, сумо курашчиси бўлишни орзу қилган йигитча эслади. Умид қиламанки, иш бориши жараёнида у қувватини сарф қилмади. Ҳаётий интилишларнинг алмашинуви — бу ҳали фожиа эмас. Ҳаётдан лаззатланишни бундан кейин ҳис қилмасангиз, буниси фожиадир. Орзуларга эришиш йўлида бизнинг ҳаётимизда нимадир юз беради. Оламни ўзгартириш иштиёқи кичрайиб, ҳисоб-китобни вақтида тўлаш истаги билан чекланиб қолади, холос. Биз энди инқилоб қилмаймиз, биз пул қиламиз. Энди келажагимизга эмас, балки ўтмишимизга назар соламиз. Биз катта оламга эмас, ичимиздаги оламга қараймиз. Кўраётганларимиз ўзимизга ёқмайди. Хэнкга ҳам ёқмади. У ўрта миёна, шунчаки кун кечиришга рози бўлган одамни кўрди. Бўлмаса, ажойиб маълумоти бор, юксак даражада тайёргарликдан ўтган. Паст ҳақ тўланадиган тунги сменага ишга ўзи рози бўлди. Фақат кундуз кунлари одамлар кўрмаса бўлди! Аммо Хэнк бак билан полювгичдан тарқалган овозни эшитганда, ҳаммаси ўзгариб кетди (мен, бу воқеа мутлақо ҳақиқийдир, деб огоҳлантирган эдим!) Аввалига Хэнк, бу қандайдир ҳазил бўлса керак, деб ўйлади. Учинчи қаватдаги ҳамкасблардан кимдир бундай ўйиндан завқланиб кетди. — Генри, Генри! — деган овоз келди. Хэнк атрофга аланглади. Аллақачонлардан бери ҳеч ким уни “Генри” деб чақирмай қўйган эди. — Генри, Генри! Хэнк бак томонга қайрилди. Бак тўқ қизил рангда ёришиб кетди. Кўзни қамаштирадиган ёруғлик. Бакдан чиқаётган иссиқлик ўн метрдан аниқ сезилиб турарди. Хэнк бакка яқинроқ келиб, эҳтиёткорлик билан мўралади. Сув ҳали қайнамаган экан. — Ғалати-я, — деб ғўлдиради Хэнк бакнинг ичидаги сувни яхшироқ кўриш учун оёқларини кўтариб қараркан. Аммо ҳалиги овоз уни тўхтатди: — Бу ёғига яқинлашма. Оёқ кийимингни еч. Сен муқаддас плита устида турибсан. Хэнк бирдан тушуниб қолди: унга Ким гапираётганини билди: — Худоми?! Буни мен тўқиб чиқармадим. Биламан, сиз мендан дарров шубҳаланиб, мени ёлғончига чиқардингиз. Буларнинг ҳаммаси ғалати эшитилади. Шакоккликка бир оз яқинроқ. Худо Хэнк деган фаррошга бак билан полювгич орасидан гапиряптими? Агар мен сизга, Худо ёнаётган бута ичидан Мусо деган чўпонга гапирди, деб айтсам, ишонган бўлармидингиз? Балки, Мусо билан юз берган воқеага ишонишингиз осонроқ, чунки сиз бу воқеани илгари ҳам эшитгансиз. Гап Хэнк ва бак билан полювгич ҳақида эмас, балки Мусо ва ёнаётган бута ҳақида бораётгани учун воқеа ҳайратланарли бўлмайди. Табиийки, Мусонинг оёқлари чориғидан ўқдай отилиб чиқди. Худо бута орасидан гапираётгани ёки умуман Худо гапириши қария Мусони қанчалик ҳайратга солгани ҳали номаълум. Мусо ҳам, худди Хэнк сингари, бир куни ҳалокатга олиб борадиган хато қилди. Сиз бу воқеани биласиз (қаранг: Чиқиш 2). Мусо зодагонлар томонидан ўғил қилиб олинди. Исроил халқининг фарзанди Миср фиръавни саройида тарбияланди. Мусонинг қабиладошлари қул бўлиб қолавердилар, Мусо эса имтиёзлар билан яшайверди. Шоҳ дастурхонидан зиёфатлар еди. Энг яхши муаллимлар қўлида ўқиди. Энг асосийси – унинг ўқитувчисида илмий даража йўқ эди. Мусо учун шундай ўқитувчи ўзининг онаси эди. У Мусога энагалик қилиш учун ёлланган яҳудий аёл эди. «Мусо! — Аёл жажжигина ўғли билан ёлғиз қолганда, бу аёлнинг шивирлаган овозини эшитамиз, — Худо сени шунчаки бу ерга олиб келгани йўқ. Бир кун келиб, сен ўз халқингни озод қиласан. Унутма, Мусо, асло унутма». Мусо унутмади. Адолатга интилиш алангаси, то бирдан кучли ёниб кетмагунча, ёруғлик сочиб ёнаверди. Бир мисрлик одам яҳудий қулни ураётганини Мусо кўриб қолди. Хэнк безорини ўлдирди, Мусо эса мисрликни ўлдирди. Эртаси куни Мусо ўша яҳудийни кўриб қолди. Сиз, ўша яҳудий қул ўз қутқарувчиси Мусога раҳмат айтди, деб ўйлайсизми? Ҳечам-да. «Мисрликни ўлдирганингдай, мени ҳам ўлдирмоқчимисан?» — деди у (қаранг: Чиқиш 2:14). Мусо бошига кулфат яқинлашаётганини тушунди. У Мисрдан қочиб кетиб, саҳрода яшириниб юрди. Айтиш мумкинки, фаолият майдони ўзгарди. Давлат бошлиғи билан тушлик ўрнига қўйларни санайдиган бўлди. Бу вазиятни лавозим пиллапояларида ўсиб бориш деб айтиш даргумон. Хуллас, истеъдодли, яҳудий халқига умид бағишлаган одам қир-адирларда қўйларни боқадиган бўлди. Печак Лигасидан — қўйлар жамиятига. Чўзинчоқсион кабинетдан — такси кабинасига. Гольф ўйинидан — канализация қазишга. Мусо, бу ўзгариш — бир умрлик, деб тушунди. Қачонлардир Мисрга қайтиб бориши ҳақида ҳатто бирон ишора ҳам йўқ. Хусусан, бизда шундай тахмин борки, у ҳеч қачон қўйларидан ажрамаслигини истамаган эди. Бута олдида ялангоёқ турар экан, у хўрсинди: «Мен ким бўлибманки, фиръавннинг ҳузурига бориб Исроил халқини Мисрдан олиб чиқсам?!» (Чиқиш 3:11). Мусо шу саволни ўзига берганидан мен хурсандман. Жуда яхши савол. Нима учун айнан Мусо? Янада аниқроқ қилиб айтганда, нимага саксон ёшли Мусо? Мусо қирқ ёшда бўлганда, бу варианти ишончлироқ бўлар эди. Мисрда биз кўрган Мусо қатъиятли, ўзига ишонадиган одам эди. Аммо биз қирқ йилдан кейин кўраётган Мусо тунд, руҳан эзилган. Агар биз Мисрдаги Мусога қараганимизда эди, шундай деб айтган бўлардик: «Мана, жангга боришга тайёр одам». Дунёдаги энг яхши университетларни ўтган. Тажрибали жангчиларни тарбия қилган. Фиръавннинг яқинлари қаторига қирган. Мусо мисрликлар билан уларнинг тилларида гаплашади, уларнинг удумларини билади. Хуллас, шундай иш учун жуда мос. Қирқ ёшли Мусо бизга ёқади. Саксон ёшли Мусо-чи? Йўқ. Жуда қари. Ҳаётдан чарчаб бўлган. Ундан чўпонларнинг ҳиди келади. Унинг шевасида бегона халқнинг нимасидир бор. У фиръавнда қандай таассурот қолдирар экан? Аниғи, бу иш учун Мусо тўғри келмайди. Мусонинг ўзи ҳам бизнинг фикримизга қўшилиши мумкин эди. «Мен бир ҳаракат қилиб кўрдим, — деб айтган бўларди у. — Уларга ёрдам бермоқчи эдим, уларнинг ўзи истамади. Келинглар, яхшиси, мен қўйларимни боқиб юраверай. Қаёққа бўлса ҳам, мана шу қўйларимни бошлаб боравераман, буларни бошқариш осон». Мусо фиръавннинг олдига бормаган бўларди. Сиз ҳам уни фиръавннинг ҳузурига юбормаган бўлардингиз. Мен ҳам уни фиръавн ҳузурига юбормаган бўлардим. Аммо Худо уни фиръавн ҳузурига жўнатди. Буни сиз қандай тушунтирган бўлардингиз? Қирқ ёшида майдондан четга чиқарилди, саксон ёшида у яна керак бўлиб қолди. Нимага? Қирқ ёшида тушунмаган экан, энди у нимани тушунади? Саҳрода у нимани ўрганиб олди, Мисрда нимани ўргана олмаган эди? Биринчидан, кўчманчилик ҳаётининг ҳамма ҳикматларини. Қирқ ёшли Мусо шаҳарлик йигит эди. Кексайган Мусо саҳродаги ҳар бир илонни, ҳар бир тошни ва тош остидаги булоқни билади. Тез орада у саҳро орқали минглаб яҳудийларни олиб ўтар экан, у ерда тирикчилик ўтказиш фанини билиши лозим. Иккинчидан, оилавий ҳаётнинг ҳамма доноликларини. У кўплаб оилалар билан саҳрода қирқ йил тентираб юриши керак, шу боис у оилавий ҳаёт тўғрисида тасаввурларни билиб қўйиши фойдадан холи бўлмайди. Мусо имонли аёлга, Мидиён руҳонийсининг қизига уйланган эди (қаранг: Чиқиш 2:16), энди унинг ўз оиласи бор. Аммо Мусо учун, саҳрода тирикчилик ўтказиш ва оилавий ҳаёт ҳикматлари билан бир қаторда, ўзи ҳақида ҳам нималарнидир билиши анча муҳим эди. Табиийки, Мусо керакли нарсаларни билиб олди. Худо, энди сен тайёр бўлдинг, деб айтди. Мусо ўзига ўзи ишониши учун, Худо унга ёнаётган бута орасидан гапиради (Мусонинг эътиборини диққатга сазовор нимагадир жалб қилиш керак). «Мактабда ўқиш тугади, — дейди Худо унга. — Энди ишга киришадиган вақт келди». Бечора Мусо. Конкурсдан ўтганлар рўйхатига тушиб қолганидан асло бехабар эди. Аммо Мусо рўйхатда эди. Биласизми, нима бўлди? Сиз ҳам ўша рўйхатдасиз. Ёнаётган бута орасидан келган овоз — айнан сизга қаратилган шивирлаш. Сиз билан олиб борилаётган иш тугамаганини ана шу шивирлаш эслатади. О, сиз эса бошқача ўйлаб юрибсиз. Сиз, энг асосий ишни қилиб бўлдим, деб ўйлаб юрган эдингиз. Сиз эса, Худо Ўз ниятини ижро этиш учун бошқа кимнидир топади, деб ўйлаган эдингиз. Агар шундай бўлса, яна бир марта ўйлаб кўринг. «Худо сизларнинг ҳаётингизда бошлаган эзгу ишини Исо Масиҳ келадиган кунгача битиришига аминман» (Флп. 1:6). Худо нима қилаётганини тушунасизми? Сиз учун эзгу иш қилади. У бу ишини қачон тугатишини тушунасизми? Исо Масиҳ қайтиб келадиган кунгача. Сизга бир хабарни айтсам мумкинми? Худо сиз билан қилаётган ишини ҳали тугатгани йўқ. Буларни билишингизни Отангиз истайди. Сизни шунга ишонтиришни хоҳлайди, У сизга қаттиқ ҳайратга солади. Отангиз Худо сиз билан ёнаётган бута орасидан, бак билан полювгичдан ёки янада ғалатироқ жойдан – мазкур китоб саҳифалари ичидан гаплашиши мумкин. Ўйлаш ва муҳокама қилиш учун 1. Ёшингиз улғайган сари, имкон қадар ишончингиз ўзгарадими? Агар ўзгарса, қайси томонга? Ўзингизга назар солиб, сиз нимани кўрасиз? Тушунтириб беринг. 2. Сиз Мусога, яҳудийларни Мисрдаги қулликдан олиб чиқ, деб топшириқ берган бўлармидингиз? Тушунтириб беринг. 3. Худо Мусода нимани кўрган деб ҳисоблайсиз? Худо сизда ҳам ўшандай нарсани кўриши мумкин эдими? Сиз қандай ўйлайсиз? 4. Сиз қандай ўйлайсиз: Худо илгаригидай, сизни нимага даъват қилиши мумкин? 5. Флп. 1:6 ни ўқинг. Бу оятда қандай ваъдалар берилган? Бу ваъдалар сизнинг ҳаётингизни қай тарзда ўзгартириши мумкин? Айнан сиз яшаётган муҳитга ўша ваъдалар таъсир қиладими? Тушунтириб беринг. 13-боб Юсуф Улар узоқдан Юсуфни кўришди. Юсуф келмасдан олдин, акалари уни ўлдириш учун фитна тайёрлаб қўйдилар.  Улар бир–бирларига: — Ана, туш кўрувчи келяпти, — дейишди.  — Келинглар, уни ўлдириб, чуқур сардобага ташлаймиз. Уни ёввойи ҳайвон еб кетди, деб гап тарқатамиз. Ўшанда кўрамиз унинг тушлари ҳақиқатга айланишини! Лекин Рубен Юсуфни уларнинг қўлидан қутқармоқчи бўлди: — Унинг жонига қасд қилмайлик,  — деди Рубен, — қон тўкмайлик. Уни анави сардобага тириклайин ташлаб юбора қолайлик. Зинҳор унга қўл теккизмайлик. Рубен Юсуфни уларнинг қўлидан қутқариб, отаси ёнига қайтармоқчи эди. Шундай қилиб, Юсуф етиб келгач, акалари унинг беқасам чопонини ечиб олдилар–да,  ўзини сардобага ташлаб юбордилар. Сардоба сув сақлаш учун фойдаланиларди–ю, ўша пайтда қуруқ эди [...]. Исмоилий савдогарлар ўтиб кетишаётганда, Юсуфни акалари сардобадан тортиб чиқардилар ва уни йигирма бўлак кумушга сотдилар. Савдогарлар Юсуфни Мисрга олиб кетдилар[...]. Оталари вафот этгандан кейин, Юсуфнинг акалари: “Биз Юсуфга ёмонлик қилган эдик, энди у ўша ёмонликларимиз учун кек сақлаб юрган бўлса, биздан ўч олади”, деб қўрқа бошладилар. Шунинг учун улар Юсуфга шундай хабар юбордилар: “Отамиз вафотидан олдин бизга,  Юсуфнинг ҳузурига бориб айтинглар, мен ундан ўтинаман, сизлар унга қарши қилган оғир жиноятларингизни унутсин, деб айтган эдилар. Илтимос қиламиз, отанг Худосининг бу қуллари қилган жиноятларни унутгин.” Юсуф шу хабарни эшитганда, йиғлаб юборди. Кейин акалари ҳам келиб: “Биз сенинг қулларингмиз”, деб Юсуфнинг оёқларига йиқилдилар. Лекин Юсуф акаларига: — Қўрқманглар, мен сизларни ҳукм қилиб, жазолайдиган Худо эмасман–ку! — деди.  — Сизлар менга раво кўрган ёмонликни Худо яхшиликка ишлатди. Сон–саноқсиз одамларни сақлаб қолиш учун У мени шу ерга олиб келди. (Ибтидо 37:18–24,28; 50:15–20). Қора чигирткалар безор қилганда Агар бу боб бир оз тумтароқ чиқса, олдиндан узр сўрайман. Ҳозир ёзяпману ғазабланяпман. Мени чигиртка ғазаблантиряпти. Чигиртка қаттиқ чириллаяпти. Жудаям жонга тегяпти. У қаердадир яшириниб ётибди. Уни топаман, топсам, уни соғ қўймайман! Мен кабинетимга эрта келдим. Будильник қўнғироғигача икки соат бор ҳали, лекин мен жойимда эдим. Енгимни шимариб, компьютерни ёқдим. «Телефонни ўчираман, — ўйладим мен. «Олдин бошласанг, кўпроқ натижага эришасан, — деб режалаштирдим. — Эрталабданоқ кун бўйи ишим учун кайфият яратаман». Аммо «Анови чигирткани тутиб олсам эдим!» — фақат шу гапни қайта-қайта такрорлайман, холос. Умуман, мен табиатга қаршилигим йўқ. Масалан, канарейканинг овозини жуда яхши кўраман. Шамолда тебранган баргларнинг шитир-шитири менга ёқади. Аммо тонг саҳарда чигиртканинг «чир-чирр-чирр» деган овози мени безор қиляпти. Шунинг учун тиззалаб, бутун хона бўйлаб юра бошладим – овоз қаердан келаётганини топмоқчи эдим. Шкафларнинг остига мўраладим. Полкалардан китобларни олдим. Қорним билан полга узала тушиб ётиб, иш столимнинг остини титкилаб чиқдим. Нақадар ҳақоратли! Тирноғимдан катта бўлмаган ҳашарот менга ишлашга имкон бермаса-я! Қаердайкин ўша кап-катта одамни овчига айлантириб қўйган сурбет нотавон ҳашарот! Ниҳоят, ўша ярамасни кузатдим. Э, полканинг остида экан-ку! Қўл етмас жойда. Фанердан ясалган бомбадан сақланиш жойида. Мен полка остидаги деворга шарикли ручкаларимни тиқишдан бошқа иложим йўқ эди. Мен ишга киришдим. Бирин-кетин “Пақ! Пақ! Пақ!” отавердим. Натижада чигиртка овозини ўчирди. Афсус, фақат бир неча дақиқага, холос. Мени чалкаш-чулкаш сўзларим учун кечирасизлар. Ҳар бир абзацдан кейин ўқ ёмғирини бошқатдан бошлайвераман. Ишлаш имкони бўлмаяпти, ахир. Кунни яхши бошлаш имкони йўқ. Пол лаш-лушлар билан тўлиб кетган. Шимим чангга ботган. Фикрларим тумтароқ бўлиб кетди. Мен ўзимдан ўзим, иш кабинетингда, қандайдир ҳашорот чириллайвергандан кейин, қандай қилиб, ғазаб ҳақида хотиржам, чуқур ўйлаб ёзиш мумкин, деб сўраяпман. О! Чамаси, мен ипни пайпаслаб топдим, шекилли... Ғазаб. Шу бугун эрталаб бу ҳақда ёзиш осон — бу хира, жонга тегадиган шовқин, қалбнинг туб-тубигача ёриб киради. Ғазаб. Юракка кўринмасдан азоб берувчи. Ғазаб. Хотиржамликни чексиз равишда бузувчи. Чигиртка сингари, ғазаб жаҳлингизни чиқаради. Чигиртка сингари, ғазабни жим туришга мажбурлаш қийин. Чигиртка сингари, ғазаб ўзининг акс садоси билан бутун атрофни қамраб олади, биз унинг овозидан бошқа овоз йўқ деб билгунимизга қадар, давом этаверади. Биз бу ҳақда ўйлаганимиз сари, умидсиз аҳволимиз барҳам топмайди. Бизга ёмонлик қилганларида, ҳайвонлар инстинкти уйғонади — биз овга чиқишга тайёр бўламиз. Беихтиёр муштларимиз тугилади. Ҳисоб-китоб қилиш — бу ҳам табиий! Афсуски, муаммо ана шундан иборат. Қасос — руҳий асос эмас, балки табиий асос. Ҳисоб-китоб қилиш — бу жунглилар қонуни. Шукроналик инъом қилиш — Худонинг Шоҳлиги қонуни асли мана шу. Қайси бирингиз ҳозир ўйладингиз: «Макс, кабинетингда ўтириб олиб сенга гапириш осон. Чигирткани ҳисобга олмаганда, арзимаган нарсага ғазабланасан-ку. Менинг хотиним билан муроса қилиб яшаб кўр-чи». Ёки: «Мен бошимдан кечирганларимни сен ҳам бошингдан ўтказиб кўргин, кейин биласан». Ё бўлмаса: «Менинг фарзандларимни тарбиялашга бир уриниб кўргин. Олдинги эрим мен билан қандай гаплашганини ҳатто сен тасаввур ҳам қилолмайсан. Менинг ҳаётим қанчалар оғир бўлганини билганингда эди!» Сиз ҳақсиз. Буларнинг ҳаммасини мен билмайман. Агар ғазабингизга барҳам бера олмасангиз, келажагингиз нақадар бахтсиз бўлишини мен аниқ кўриб турибман. Қасоскорнинг қалбини рентген нурлари билан ёритиб кўринг. Унда сиз ғазабнинг саратон хасталиги шишини кўрасиз — қоп-қора, мудҳиш, ниҳоятда хавфли. Руҳнинг саратон хасталиги. У ҳалокатли тарзда ёйилиб, юракка ҳам кўчиб ўтади ва уни қуритади. Кечаги нарсани сиз ўзгартира олмайсиз, аммо унга муносабатингизни ўзгартира оласиз. Сиз ўтмишингизни ўзгартира олмайсиз, аммо унга муносабатингизни ўзгартира оласиз. Бу мумкин эмас. дейсизми? Сизга тескарисини исботлаб берай. Тасаввур қилинг: сиз катта оилада ўсгансиз, оилангизда ўндан ортиқ фарзанд бўлган эди. Оила эмас, қандайдир мошкичири. Болаларнинг отаси бир, аммо тўрт ёки бештаси ҳар хил онадан. Яна тасаввур қилинг: отангиз— ёлғончи, у болалигидан шундай эди. Бу ҳаммага маълум. Қолаверса, ҳамма билади: у алдов билан сизнинг туғишган амакингизни бобонгизнинг меросидан маҳрум қилган. Шундан кейин тубан қўрқоқ отангиз жазоланишдан қўрқиб, қочиб кетганини ҳамма билади (қаранг: Ибтидо 27-28). Яна бир қўшимча қилайлик: бобонгизнинг укаси айёрлик қилди – отангиз онангизнинг синглисига уйланишини бобонгиз ўйлаб топди. Тўйдан олдин бобонгизнинг укаси отангизни ичириб маст қилди ва қурбонгоҳ олдига чиройли қизи ўрнига хунугини олиб келди. Аммо отангиз ана шу чиройлисига уйланмоқчи бўлган эди. Отангиз маст бўлгани учун қизлар алмаштириб қўйилганини билмади. Қолаверса, отангиз шу билан тўхтаб қолмади. У иккала қизга ҳам уйланди. Отангиз севиб уйланган аёл узоқ вақт фарзанд кўрмади. Шу боис у чўри аёл билан ётди (қаранг: Ибтидо 29 – 30). Очиғини айтганда, у ҳамма чўрилар билан ётишни одатга айлантирди, бунинг оқибатида кўп ака-укаларингиз ошпазларга ўхшаб қолди. Ниҳоят, отангиз азалдан уйланмоқчи бўлган аёл ҳомиладор бўлди...ва сизни туғди (қаранг: Ибтидо 30:22–24). Сиз — суюкли ўғилсиз... акаларингиз буни жуда яхши билишади. Отангиз сизга машина сотиб олиб берди. Уларга эса йўқ. Сиз Армани костюми кийиб юрибсиз. Улар эса эскироқ кийимлар киядилар. Сизни ёзда лагерга жўнатадилар; уларни — ёзда ишлаб пул топиш учун жўнатадилар. Сиз яхши билим оласиз, улар эса ғазабланиш учун асосли сабабни топадилар. Ака-укалар ҳисоб-китоб қиладилар. Улар сизни қора ишчи сифатида хорижий агентликка ишга жойлаштириш баҳонасида сотиб юборадилар. Мисрга учаётган самолётга ўтқазадилар. Отангизга эса, укамизни бир одамхўр снайпер винтовкасидан отиб ташлади, деб айтадилар. Сиз тамомила нотаниш одамлар муҳитига тушиб қоласиз, уларнинг тилини тушунмайсиз, ўзингизга тамомила бегона маданий муҳитда яшайсиз (қаранг: Ибтидо 37). Бу – бошдан-охир уйдирма воқеами? Йўқ. Бу – Юсуф воқеаси. Ўзига хос оиланинг суюкли ўғли, у ғазабланишига ҳамма асослар бор. Аммо Юсуф имкон қадар вазиятдан ҳамма нарсани олди. Махфий хизмат бошлиғининг хонадонида иш юритувчи бўлди. Хўжайиннинг хотини Юсуфни йўлдан урмоқчи бўлди. Юсуф аёлга рад жавобини бергач, аёл шундай ғазабландики, унинг туҳмати билан зиндонга ташланди. “Юсуф тушларни таъбирлай олади” деган гап фиръавнгача етиб борди. Юсуфни саройга чақирдилар ва фиръавннинг икки тушини таъбир қилиш орқали Юсуф ўз кучини синаб кўрди. Юсуф фиръавннинг тушларини шундай яхши таъбирладики, уни зиндондан шоҳ саройига премер-министр сифатида ўтказдилар. У бутун Мисрда иккинчи шахс бўлди. Юсуф фақат фиръавнгагина таъзим қиларди, холос (қаранг: Ибтидо 39 – 41). Шу орада мамлакатда очлик бошланиб қолди. Юсуфнинг отаси Ёқуб ўз ўғилларини – Юсуфнинг акаларини валюта қарз олиб келишга юборди. Ўғиллар, ўзлари билмаган ҳолда, укалари Юсуф қаршисида ҳозир бўлдилар; улар укаларини тахминан йигирма икки йил илгари савдогарларга сотиб юборган эдилар (қаранг: Ибтидо 42). Улар Юсуфни танимадилар, Юсуф эса уларни таниди. Бир оз сочлари сийраклашган, семирган, лекин барибир унинг акалари-да. Юсуф нима ҳақда ўйлаганини тасаввур қилиб кўринг. Юсуф охирги марта акаларининг юзларини суви йўқ қудуқдан – пастдан юқорига қараб кўрган эди. Улар Юсуфни масхаралаб охирги марта кулганларида, бу овозларни эшитган эдилар. Охирги марта улар оғзларига келганини қайтармай, Юсуфни ҳақоратлаб, у билан гаплашган эдилар. Энди Юсуф акалари билан ҳисоб-китоб қилиш учун имконияти бор. Бутун ҳокимият уники. Бармоғи билан бир чертса бўлди – акалари бу дунё билан видолашадилар. Янада яхшироғи — уларнинг қўлларига кишан солиб, бегона юрт одамлари Миср қамоқхоналарида қандай яшаётганларини уларга кўрсатиб қўйиш. Лой-балчиқда ухлаб кўрсин. Пол ювсин. Миср тилини ўргансин. Юсуф қасос олиши мумкин. Қасоснинг ўз кучи бор. Завқ берадиган куч. Наҳотки биз қасоснинг таъмини билмасак? Ҳисоб-китоб қилишимиз учун васвасалар бизда бўлмаган эдими? Дилозорни суд залига туртиб олиб кириб, шундай дея эълон қиламиз: «У қандай қилиб мени қаттиқ ранжитишга журъат этди?!» Судьялар нафрат билан бош чайқайдилар. «У мени ташлаб кетди!» — деб изоҳ берамиз биз, залдаги акс садо бизнинг айбловларимизни такрорлайди. «Айбдор!» — ўкиради судья болғаси билан столга урар экан. «Айбдор!» — уни маъқуллайдилар маслаҳатчилар. «Айбдор!» — деб тасдиқлайди залдагиларнинг ҳаммаси. Биз бу адолатгўйликдан завқ оламиз. Биз ҳукмда қонга ташнамиз. Биз узоқ лаззатланамиз. Бу аслида қандай бўлган эди – қайта, қайта ва яна қайта айтиб берамиз. Энди саҳнани тўхтатамиз. Менда савол бор. Сизларнинг ҳаммаларингизга эмас, баъзиларингизга. Сизлардан кимлардир суд залидан чиқмайди. Нолаю ҳасрат судидан. Сизлардан кимлардир имконият пайдо бўлиши билан, сизни эшитаётганлардан кимлардир, ҳарсафар ўша хафагарчиликнинг нашъасини суради. Менинг саволим сизга қаратилган: «Сизга, сен Худосан, деб ким айтди?» Қўпол одам сифатида тасаввур қолдиришни истамайман, аммо нимага сиз Унинг ўрнига Унинг ишини қилишга киришдингиз? «Мен қасос оламан, жазосини бераман , - деди Худо. - Мен Ўз халқимни ҳукм этаман» (Иброний. 10:30). «Ёвузлик учун қасос оламан демагин, Эгамизга умид боғлаб кутгин, У сени қутқаради» (Ҳикмат. 20:22). Адолатнинг тикланиши — бу Худонинг иши. Аксинча ўйлаш — Худо бунга қодир эмас демакдир. Қасос — ҳақоратли нарса. Би жавоб берганимизда, биз шундай деб айтаётгандай бўламиз: «Биламан, қасос Сендандир, эй Худойим; аммо мен Сен берадиган жазо етарли бўлади, деб ҳисобламайман. Буни, яхшиси, ўзим ҳал қилганим яхши, деб ўйлайман. Сен баъзан бир оз меҳрибонлик билан ҳаддан ошириб юборасан». Юсуф буни тушунди. У ҳисоб-китоб қилиб ўтирмади, акаларига ўзини танитди, отаси ва бошқа қариндош-уруғлари билан Мисрга ўрнаштирди (қаранг: Ибтидо 44 – 46). Юсуф уларга хавфсизликни кафолатлади ва жойлашиб олиб, истиқомат қилишлари учун ер берди. Улар ўн етти йил давомида тинч, фаровон яшадилар (қаранг: Ибтидо 47:28). Кейин ота вафот этди, ҳақиқатни амалга оширадиган пайт келди. Юсуфнинг акалари, отамиз Ёқуб вафотидан кейин Мисрдан чиқиб кетиб, бошимизни омон сақлаб қолмасак, аҳволимиз ёмон бўлади, деб шубҳаланиб юрардилар. Шунинг учун улар Юсуфга мурожааат қилиб, бизга шафқат қилгин, деб илтижо қилдилар. «Отамиз вафотидан олдин бизга,  Юсуфнинг ҳузурига бориб айтинглар, мен ундан ўтинаман, сизлар унга қарши қилган оғир жиноятларингизни унутсин, деб айтган эдилар» (Ибтидо 50:16–17). (Бундай вазиятда кап-катта одамлар ўзларини шундай тутишларини кўриб, кулгидан ўзимни тўхтата олмайман; ахир, “Дадам айтдики, бизни хафа қилиш мумкин эмас экан”, деб болалар ҳиқиллайдилар-ку!) Юсуф ўзини қандай тутди? «Юсуф шу хабарни эшитганда, йиғлаб юборди» (Ибтидо 50:17). «Мен яна нима қила оламан? — деб айтарди унинг кўз ёшлари. — Мен сизларга бошпана бердим. Сизларнинг оилаларингизга ғамхўрлик қилдим. Нимага ҳанузгача менинг олийжаноблигимга ишонмайсизлар?» Марҳамат, Юсуфнинг акаларига берган икки қисмдан иборат жавобини диққат билан ўқинг. Дастлаб у деди: «Қўрқманглар, мен сизларни ҳукм қилиб, жазолайдиган Худо эмасман–ку!» (Ибтидо 50:19). Шундоққина аниқ кўриниб турган нарсани изоҳлаш шартми?! Жазони Худо бериши керак! Қасос олиш Худодан экан, аммо бу бизда йўқ. Худо бизга, қасос олинглар, ҳисоб-китоб қилинглар, деб таклиф қилмайди. Ҳеч қачон! Нимага? Жавобни Юсуфнинг изоҳининг иккинчи қисмида топишингиз мумкин: «Сизлар менга раво кўрган ёмонликни Худо яхшиликка ишлатди. Сон–саноқсиз одамларни сақлаб қолиш учун У мени шу ерга олиб келди» (Ибтидо 50:20). Агар манзарани тўлиғича қабул қилсангиз,, кечириш осон келади. Юсуф вазиятга айнан шундай қараган эди. У акаларининг сотқинлигига ўралашиб қолмади, ўз Худосининг содиқлигини кўришдан бирдам узилиб қолмади. Манзарани бир бутун ҳолда кўриш ҳар доим фойдали. Аэропорт залида яқинда бир ошнамни кўриб қолдим. Мен уни анча вақт кўрмаган эдим, аммо у ҳақда тез-тез эслаб турардим. У хотини билан ажрашибди, мен унинг оиласини яхши билардим, айбнинг бир қисми унинг зиммасида эканини тушуниб турардим. Сезиб турибман – у бир ўзи эмас. Унинг ёнида бир аёл ҳам бор эди. «Ана, ярамас! Орадан икки ой ўтар-ўтмас, ошнам бошқа аёл билан бирга!» Мен у тўғрида ўзимнинг ҳукмимни чиқардим, энди бу ошнам билан саломлашиш истаги йўқолди. Аммо у мени кўриб қолди. Менга қўлини силкитди. Йўлимни кесиб чиқди. Тутилдим. Қопқонга тушиб қолдим. Бу ахлоқсиз одам билан гаплашишимга тўғри келади энди. Мен салом-алик қилдим. — Макс, танишиб қўй, холам билан унинг эри. Томоғимга бир нарса тиқилиб қолгандай бўлди, аранг ютиндим. Иккинчи эркакни мен пайқамаган эканман. — Биз оилавий байрамга учиб кетяпмиз. Улар сен билан танишганларидан чинакамига хурсанд бўладилар. — Биз хонаки Муқаддас Китоб тўгарагида сизнинг китобларингиздан фойдаланяпмиз, — дея гапирди ошнамнинг амакиси. — Сиз ажойиб, чуқур фикрлайсиз. «Агар у билганда эди», — деб ичимда ўйладим. Мен кечиришини истамаслик гуноҳига йўлиққан эдим; ахир, кечириш кенг тарқалган-ку. Гап нимадалигини суриштирмай, ўзимнинг ҳукмимни чиқариб бўлган эдим. Кимнидир кечириш – бизнинг имкониятларимиз чекланганлигини эътироф этишни билдиради. Биз инсон ҳаётидаги аралаш-қуралаш бошқотирманинг кичкина парчасинигина кўриб турибмиз. Ёлғиз Худо бутун қурама манзарани тўлиқ кўрсата олади. Кечирим Худони иззатлашни билдиради. Кечирим — бизнинг дилозоримиз ҳақ деб эътироф этиш эмас. Кечирим — Худо адолатлидир, нима тўғри бўлса, У ўшани қилади - деганидир. Нимага Худонинг ишини Унинг ўрнига биз қилишга уриняпмиз? Охир-оқибат, шуғулланадиган бошқа ишимиз йўқми? Сиз ўйлаб, топа олмайсиз – мен ҳозиргина билиб қолдим. Чигиртка жимиб қолган экан. Мен бу бобга шунчалик шўнғиб кетибманки, чигирткани унутиб қўйибман. Бир соат бўлибдики, деворга ручка отмай қўйибман. Балки, чигиртка ухлаб қолгандир. Эҳтимол, у аллақачон ухламоқчи бўлган бўлса керак, аммо мен ўзимнинг артиллериям ўқлари билан ҳалақит берган бўлсам керак. Натижада чигиртка ўзи истаган хотиржамликка эга бўлди. Мен ҳам бобни охиригача ёзиб тугатдим. Биз ғазабимизга барҳам берганимизда, ҳамма нарсага эришиш мумкинлиги нақадар ажойиб! Ўйлаш ва муҳокама қилиш учун 1. Сизга ғазабини сочганларида, кўпинча нимага асосланасиз: «жунглилар қонуни»гами ёки «Худонинг Шоҳлиги қонуни”гами? Дилозорларга қандай муносабатда бўлганингизга мисоллар келтиринг. 2. «Биламан, қасос Сендандир, эй Худойим; аммо мен, Сен берадиган жазо етарли бўлади, деб ҳисобламайман. Буни, яхшиси, ўзим ҳал қилганим яхши, деб ўйлайман. Сен баъзан бир оз меҳрибонлик билан ҳаддан ошириб юборасан». Сиз қачонлардир шу тарзда ўйлаганмисиз? Тушунтириб беринг. 3. Агар манзарани тўлиғича кўрсангиз, нима учун кечириш осон? 4. Агар майда-чуйда тафсилотларга қарасангиз, нимага кечириш қийин? 5. Ҳикмат. 20:22ни ўқинг. Бу оятда “нимани қилмаслик” шаклида қандай амр берилган? Бу оятда “нимани қилиш” шаклида қандай амр берилган? Улар ўзаро қандай муносабатда? 14-боб Довуд Эртаси куни Довуд саҳарда турди. Сурувни бир чўпонга қолдирди. Отаси буюрганидай, озиқ–овқатларни олиб йўлга чиқди. Жанг майдонига етиб борган пайтда сипоҳлар жангга даъват қилиниб, қароргоҳдан уришгани чиқаётган эканлар. Исроил лашкари билан Филистлар бир–бирларига рўпара бўлиб, саф тортдилар. Довуд келтирган нарсаларини орқадаги қўриқчига қолдириб, сафга томон югурди. Акаларининг ёнига бориб, улар билан саломлашди. Довуд улар билан гаплашиб турганда, Гат шаҳридан бўлган Филист — паҳлавон Гўлиёт ўз лашкари сафидан ўртага чиқиб, олдинги гапларини такрорлади. Довуд унинг гапларини эшитди.Исроил лашкари Гўлиётни кўришди–ю, қаттиқ қўрқиб бирданига қочиб қолишди. [...] Довуд эса шундай жавоб қайтарди: — Сен қилич, найзаю ханжарлар билан устимга бостириб келяпсан. Мен эса сен ҳақоратлаган Исроил лашка рининг Худоси, Сарвари Оламнинг номи билан қуролланиб устингга бостириб боряпман. Бугуннинг ўзида Эгамиз сени менинг қўлимга беради. Сени ўлдириб, бошингни танангдан жудо қиламан. Бу гуннинг ўзида Филист лашкарининг жасадларини кўкдаги қушларга, даштдаги йиртқичларга ем қиламан. Шунда Исроилда Худонинг борлигини бутун ер юзи билиб олади. Эгамиз қиличу найза билан нажот бермаслигини бутун жамоа билиб олади, чунки бу урушда Эгамизнинг Ўзи жанг қилади. У сизларни бизнинг қўлимизга беради. Гўлиёт Довудга ташланмоқчи бўлиб, тўғри унга қараб юрди. Довуд ҳам у билан олишиш учун Филистлар сафи томон тез югуриб кетди. Қўлини халтасига солиб, битта тошни олди–да, палахмонга солиб отди. Тош Филистнинг қоқ пешанасига тегиб ўйиб кирди. Филист юз тубан ерга йиқилди. Шундай қилиб, Довуд Филистни палахмону битта тош билан мағлуб қилди. Қўлида қилич бўлмаса ҳам, уни ўлдириб, ерга чўзилтириб ташлади (1 Шоҳ. 17:20–24,45–50). Баҳайбат паҳлавон билан жанг Ҳали соқоли сабза урмаган, қадди-қомати келишган йигитча ариққа тиззалаб энкайди. Тиззалари лой бўлди. Шалдираб оқаётган сув қўлни музлатади. Бу ҳолат унга қизиқ, у сувда ўз аксини томоша қилиб завқланса бўларди. Сочлари бронза рангида. Офтобда қорайган териси ҳам сочлари ранги билан бир хил; кўзлари иброний қизларининг қалбини ром қилади. Аммо у ўзининг чиройини мушоҳада қилиш билан банд эмас — у тош излаяпти. Текис тош. Ишлов берилган, силлиқ. Шундай тошлар бўлиши керакки, чўпон халтаси тўлсин, тошлар чармдан ясалган сопқонига яхши ўрнашсин. Оғир думалоқ тошлар ақл бовар қилмайдиган куч билан учиб бориб, шернинг, айиқнинг ёки баҳайбат паҳлавоннинг бошини мажақлаб ташласин. Гўлиёт тепалик ён бағридан пастга қарайди. Фақат юз бераётган воқеаларга ишониш имкони йўқлиги уни кулгидан тийиб турибди. У филистлар тўдаси билан бирга водийнинг анча қисмини ўрмонга айлантирди; ўкираётган, қонга ташна тўда ўзларининг мускуллари билан фахрланиб, ваҳима соларди; оғизларидан келаётган ҳидга тоқат қилиб бўлмасди, тикан симлар бутун баданларига таутировка қилинган. Гўлиёт ҳаммадан баланд — бўйи тўрт метрдан ортиқ, 60 килограммдан ортиқ қурол-аслаҳасини кўтариб юради, армрестлинг Бутунжаҳон Федерациясида ғалабага даъвогар бўлиб бўкиради. Унинг қадди-қомати «идеал» даражада: 140 – 140 – 140, фақат боши бир оз кичикроқ. Елкаси билан тирсагини ҳаракатлантирувчи мушаклари таранглашган, оёқларининг мускуллари титрайди, водий бўйлаб унинг ўкирган овози таралади: «Бугун Исроил лашкарини шарманда қиламан. Қани, бирортасини чиқаринг олдимга! Мен билан олишиб кўрсин!» (1 Шоҳ. 17:10). Исроилнинг лашкаридан биронтаси ҳам унинг таклифига жавоб айтмади. Бугунги кунгача. Довуд пайдо бўлгунгача. Довуд қароргоҳга эрталаб келди. У жанг қилаётган акаларига нон ва пишлоқ олиб келган ва шу боис, қўйларимга қараб тур, деб бошқа одамни қолдириб келган эди. Шу пайт Гўлиёт Худони ҳақоратлаётганини Довуд эшитиб қолди ва ўша зоҳоти қарор қабул қилди. Довуд қўлига чўпон таёғини олди, сойдан беш дона силлиқ тош териб олди ва чўпон халтасига солди. Елкасида халтаси ва қўлида сопқони билан ўша филист томон юрди (қаранг: 1 Шоҳ. 17:40)1. Гўлиёт ёшгина йигитчани масхаралаб, «қамишпоя» деб атади. «Мен кўппакмидимки. Устимга таёқ билан келяпсан?» (1 Шоҳ. 17:43). Озғингина Довуд. Баҳайбат, йиртқичга ўхшаган Гўлиёт. Тиш ковлагич қуюнга қарши боряпти. Мопед самосвалга қарши келяпти. Довуднинг бу баҳайбат билан олишувини сиз қандай баҳолаган бўлардингиз? Аниқроғи, ўзим ўша баҳайбат билан олишганимдагига қараганда, кўпроқ. Сизнинг Гўлиётингизда қилич ҳам, найза ҳам йўқ; у ишсизлик, ёлғизлик, жинсий эксплуатация, депрессия тиғини ўйнатади. У эманзор водийси ён бағирлари бўйлаб у ёқдан-бу ёққа юради (қаранг: 1 Шоҳ. 17:2), у сизнинг офисингизга, ётоқхонангизга, аудиториянгизга суқулиб киради. У анчадан бери тўлашга қурбингиз етмайдиган қарзларингизни эслатади. Планкани баланд кўтаради, аммо сиз унга етиша олмайсиз. Сиз эпга сололмайдиган одамларни махфий равишда жўнатасиз. Ичкиликни билдирмай олдингизга қўйиб кетади, аммо унга сиз чидай олмайсиз; сиз рад қила олмайдиган порнографияни олдингизга қўйиб кетади. Тинкангизни қуритадиган ишга сизни мажбур қилади. Ўтмишни сизга кўрсатади, аммо унинг соясидан сиз кета олмайсиз. Келажакни сизга кўрсатади, аммо унга мўралашга қўрқасиз. Гўлиётнинг ўкириши сизга яхши таниш. Довуд кечаю кундуз ҳаммани урушга чорлаётган Гўлиёт билан жанг қилди: « Филист Гўлиёт қирқ кун мобайнида эртаю кеч ўртага чиқиб урушга даъват қилди » (1 Шоҳ. 17:16). Сизники ҳам ўзини худди шундай тутади. Сизнинг Гўлиётингиз эрталаб биринчи фикрни уйғотади, охирги хавотирликни кечқурун пайдо қилади; у тагига босиб олиб кунларингизни эзади ва сизни хурсандчиликдан маҳрум этиб, ҳаётингизни заҳарлайди. У сизни анчадан бери таъқиб қиладими? Гўлиёт уруғи – Исроил халқининг эски душмани. Ёшуа Нун уларни вада қилинган юртдан уч юз йил олдин қувиб чиқарган. Исроил халқининг юртида Оноқ авлодидан ҳеч ким қолмади, фақатгина Ғазо, Гат ва Ашдод шаҳарларида бир нечтаси қолди. (қаранг: Ёшуа 11:21–22). Худди Йосеми миллий паркидаги секвойи дарахти сингари, Гатда баҳайбат паҳлавонлар улғайди. Гўлиёт қаерда улғайганини уч мартада топинг. Унинг спорт курткасидаги «Г» шаклини кўряпсизми? Гатдаги ўрта мактаб. Унинг ота-боболари Жаноби олийларининг флотига ҳужум қиладиган қароқчилардан кўра, Исроил халқи учун ёмон душман эди. Шоулнинг душманлари Гўлиёт қиёфасида нола қилган эдилар: «Яна салом алайкум! Менинг отам унинг отаси билан жанг қилган эди. Менинг бобом унинг бобоси билан жанг қилган эди!». Сиз ҳам ўша руҳда нола қиласиз: «Мен ҳам, отам сингари, меҳнаткаш бўламан»; «Ажралишлар ота-боболаримнинг ҳар бир оиласи орасида менинг шажарамни тўлдиргани эҳтимолдан узоқ; ажралишлар худди зараркунандалар еб битирган баргларнинг ўзи». Гўлиёт аллақачондан бери бу водийни ваҳимага солиб келади. Икки долларга сотиладиган бифштексга қараганда қаттиқ. Добермандан кўра қаттиқ вовиллайди. У сизни каллайи саҳарлаб кутиб олади, кечалари қийнайди. У бизнинг ота-боболаримизни безор қилган эди, энди эса сизга ёпишиб олди. Сизни шубҳалар соясида яшашингизга мажбур қилиб, қуёшни пана қилади. «Шоул ва барча Исроил лашкари Филистнинг гапларини эшитгач, қаттиқ қўрқиб, ваҳимага тушиб қолдилар» (1 Шоҳ. 17:11). Нимага буларни сизга гапиряпман? Сиз ўзингизнинг Гўлиётингизни биласиз. Сиз уни юришидан биласиз, унинг ўкиришидан титрайсиз. Годзиллангизга қараб тўймайсиз. Гап шундаки, сиз уни ҳозир кўраётганингиз йўқ. Уни овозидан танияпсиз, аммо эшитаётганларингиз фақат шуми? Довуд нафақат шуни кўриб, эшитди, балки каттароқ нарсани кўриб, эшитди. Бу жангдагина эмас, балки Муқаддас Китобда тасвирланган бошқа вазиятда ҳам у айтадиган сўзларни ўқинг: «Довуд ёнидагилардан сўради: — Бу Филистни ўлдириб, Исроилни шармандаликдан халос қилганга шоҳ нима беради? Бу суннатсиз Филист ким бўлибдики, барҳаёт Худонинг қўшинини ҳақорат қилади?!» (1 Шоҳ. 17:26). Довуд Худонинг айтганларидан бошлайди. Унинг жангчилари Худони эсламайдилар, Довуднинг биродарлари ҳам Унинг исмини тилга олмайдилар. Аммо саҳнада пайдо бўлган Довуд барҳаёт Худо ҳақида сўзлайди. Худди шунингдек, у шоҳ Шоул олдида ҳозир бўлганда, ўзини маҳкам тутади – стратегия ҳақидаги суҳбатлар, қандайдир имкониятлар ҳақидаги саволлар бўлмайди. Фақат Худодан келадиган қатий ишонч бор: «Мен шерни ҳам, айиқни ҳам ўлдирганман. Анави суннатсиз Филистнинг бошига ўшандай кунни соламан» (1 Шоҳ. 17:36). Довуд шу мавзуга Гўлиёт билан боғлиқ воқеада қайтади. Баҳайбат паҳлавон Гўлиёт Довудни масхаралаб кулганда, ёш чўпон шундай жавоб беради: — Сен қилич, найзаю ханжарлар билан устимга бостириб келяпсан. Мен эса сен ҳақоратлаган Исроил лашкарининг Худоси, Сарвари Оламнинг номи билан қуролланиб устингга бостириб боряпман. Бугуннинг ўзида Эгамиз сени менинг қўлимга беради. Сени ўлдириб, бошингни танангдан жудо қиламан. Бугуннинг ўзида Филист лашкарининг жасадларини кўкдаги қушларга, дашт даги йиртқичларга ем қиламан. Шунда Исроилда Худонинг борлигини бутун ер юзи билиб олади. Эгамиз қиличу найза билан нажот бермаслигини бутун жамоа билиб олади, чунки бу урушда Эгамизнинг Ўзи жанг қилади. У сизларни бизнинг қўлимизга беради (1 Шоҳ. 17:45–47). Довуддан бошқа ҳеч ким Худо ҳақида гапирмайди. Довуд Худодан бошқа ҳеч ким тўғрисида гапирмайди. Воқеада янги сюжет линияси пайдо бўлади. Бу сюжет линияси «Довуд Гўлиётга қарши» эмас, «диққатни баҳайбат паҳлавонга қаратишдан кўра, Худога диққатни қаратиш»дир. Довуд бошқалар кўрмаётган нарсаларни кўради, бошқалар қараётган нарсаларга қарашни рад қилади. Довуддан бошқа ҳамманинг нигоҳи кўкраги нафрат билан қаттиқ нафас олаётган жангари мушакларга қаратилган. Довуддан бошқа ҳамманинг компаси Олтин қозиқ юлдузи томонни – филистлар томонни кўрсатади. Довуддан бошқа ҳамманинг кундаликларида кунма-кун Неандерталия мамлакатининг ваҳималари тасвирланади. Одамлар унинг ҳазилларини, этирозларини, бир кўзли дев қиёфасини ва айиққа ўхшаб юришларини ўрганганлар. Улар Гўлиётни ўрганиш учун ишга кўмилганлар. Довуд Худони ўрганишга астойдил шўнғиб кетган. У, сиз юқорида кўрганингиздай, баҳайбат паҳлавонни аниқ кўриб турибди; янада аниқроғи – у Худони кўриб турибди. Довуднинг жанговар чақириғини диққат билан эшитамиз: «Сен қилич, найзаю ханжарлар билан устимга бостириб келяпсан. Мен эса сен ҳақоратлаган Исроил лашкарининг Худоси, Сарвари Оламнинг номи билан қуролланиб устингга бостириб боряпман» (1 Шоҳ. 17:45). Кўплик сонга — Исроил лашкарига диққат қилайлик. Лашкар, холосми? Оддий кузатувчи фақат Исроил лашкарини кўрган бўларди. Аммо Довуд эмас. У “Д кун”да* иттифоқчиларнинг десантини кўради. У фаришталар эскадронини, азизлар батальонини, барча табиий кучларнинг қуролларини ва Коинотнинг ҳамма кучларини кўради. Худо, худди Мусога ёрдам бергани сингари, душманни дўл билан кўмиб ташлайди; Ёшуа Нунга ёрдам бергани сингари, мустаҳкам деворларни вайрон қилиб ташлайди; Шомуилга ёрдам бергани сингари, дўл билан шикаст етказади (қаранг: Чиқиш 9:22–23; Ёшуа 6:15–20; 1 Шоҳ. 7:10). * «Д кун» ва « Ч соат» — режалаштирилган ҳарбий операциянинг бошланиш куни (ва соати), жумладан, 1944 йили Нормандияга иттифоқчиларнинг десанти туширилган кун ва соат. — таржимон изоҳи. Довудга Худонинг лашкари аниқ кўринган. У лашкарни аниқ кўргани учун, филистга югуриб пешвоз чиқишга интилади (қаранг: 1 Шоҳ. 17:48) 2. Довуднинг биродарлари қўрқув ва саросимада кўзларини юмиб оладилар. Шоҳ Шоул муқаррар ўлимга тикилган Исроил йигитчаси қиёфасида хўрсинади. Хохолаётган Гўлиёт бошини орқага ташлаган. Шлем осонлик билан орқага сурилиши ва қошлар устидаги пешона очилиши учун шу кифоя. Довуд мўлжални кўради, у вақтни бекорга ўтказмайди. Водийга чўккан жимликни палахмоннинг шивиллаши бузади. Ш-с-с-у-у-у. Ш-с-с-у-у-у. Ш-с-с-у-у-у. Тош ҳавони ёриб ўтиб, Гўлиётнинг қоқ пешшонасини тешиб киради. Баҳайбат паҳлавоннинг кўзлари қисилади, оёқлари чалкашиб кетади. У ерга қулаб, жон беради. Довуд югуриб келиб, Гўлиётнинг қиличини қинидан суғуриб олади-да, филистни қийма-қийма қилиб ташлайди, унинг бошини кесиб олади. Айтиш мумкинки, Довуд паҳлавоннинг бошидан юқори бўлишини биларди. Сиз шунга ўхшаган ишни охирги марта қачон қилгансиз? Душманингизга рўпарадан чиқиб ташланганингиздан бери қанча вақт ўтди? Биз ортга чекинишни, ёзув столимиз орқасига яширинишни, ичиб маст бўлганимизда тунги клубга ёки таъқиқланган ишқ тўшагига яширинча киришни афзал биламиз. Бир дақиқага, бир кунга, бир йилга панада, наркоз остида ўзимизни бехатар сезамиз, ёки мастлик тарқайди ё тўшак кимсасиз қолади ва биз Гўлиётнинг овозини эшитамиз. Ўкираётган, такаббур Гўлиётнинг овозини. Галс (кеманинг шамолга нисбатан ўзгариши – таржимон изоҳи)ни алмаштиришга ҳаракат қилиб кўринг. Худога диққатини қаратган паҳлавонларга чин дилдан ташланинг. Эй қўйди-чиқди бир кўзли деви! Сен менинг уйимга кирмайсан! Эй руҳий зиқлик ҳайкали! Майли, бутун ҳаёт кураш билан ўтсин, аммо сен мени мағлуб қила олмайсан! Алкогол, мутаассиб, болаларга шафқатсизлик, безовталик устунлари! Сизлар ютқиздингизлар! Палахмонга тош қўйиб, ўзингизнинг баҳайбат паҳлавонингизга қарата отганингиздан бери қанча вақт ўтди? Кўп гапиряпсизми? Ундай ҳолда Довуд бизга намуна. Худо у ҳақда: «Эссай ўғли Довудни Ўзимнинг кўнглимга мос деб топдим» (қиёсланг: Ҳаворий. 13:22). Бошқа ҳеч кимни Худо шундай сўзлар билан таърифламаган. На Иброҳим, на Мусо, на Юсуф. У Павлусни Ўзимнинг ҳаворийим деб атаган эди (қаранг: Рим. 1:5), Юҳанно — суюкли шогирд (қаранг: Юҳанно 13:23 ва б.), аммо бошқа ҳеч ким ҳақида, Худонинг кўнглига мос деб айтилмаган. Кимдир Довуд ҳақидаги воқеаларни ўқиб, ҳайрон бўлиши мумкин: Худо унда нима топди экан? Унда ҳам юксалишлардан кўра, тубанлашиш кам эмас; кўп ғалабаларга эришгани сари, тез-тез қоқинган ҳам. У Гўлиётнинг нигоҳига бардош берди, аммо Бурсабога нигоҳини қадади; водийдан Худони ҳақорат қилганларни шарманда қилди, аммо саҳрода уларга қўшилди (қаранг: 1 Шоҳ. 21:10; 27 ва б.). Бугун — бойскаутлар раҳнамоси. Эртага — мафия аъзоси. У жангга лашкарни бошлаб бора олди, аммо оилага раҳбарликнинг уддасидан чиқа олмади. Ғазабнок Довуд. Йиғлаётган Довуд. Қонга ташна. Худога ташна. Саккизта хотин. Битта Худо. Худонинг кўнглига мос одамми? Довуд ҳақида Худо шундай айтган эди, бу эса ҳаммамизга умид бағишлайди. Довуднинг ҳаёти бенуқсон солиҳга кам нарса беради. Руҳий тайёргарликда аъло бўлганларда Довуднинг тарихи таассурот қолдирмайди. Бошқаларда эса умид уйғотади. Биз ўша-ўша “Америка горка”ларида сирғаниб тушиб-чиқиб юрибмиз. Биз қалдирғоч бўлиб, бир томчи ҳам сув сачратмасдан шўнғияпмиз, сувга қорнимиз билан шалоп этиб тушяпмиз; мазали нафис безатилган тортни иситилган котлет билан алмаштириб тановул қиляпмиз. Кўнгилдагидай лаҳзаларда ҳеч ким Довуддан яхши бўлмаган эди. Ёмон лаҳзаларда эса ким ҳам ундан баттар бўларди?! Кўп нарса Худо севган қалбга чатишиб кетди. Бизга Довуд тарихи керак. Циклоплар – бир кўзли махлуқлар бизнинг округда ўкириб юрибди. Жанжаллар, Хатолар. Қасос. Виждон азоби. Бизнинг зиддиятларимиз боксчилар матчига олдиндан чиқарилган эълонга ўхшайди. * Бугунги асосий олишувда — Джо “Мол сарой” бандасига қарши курашда мақтовга сазовор. * Енгил вазнда — Элизабет Кассирша унинг қалбини чил-чил қилган Палид билан юзма-юз турибди. * Ўнг бурчакда — Язон ва Патрицанинг омонат никоҳи. Қарши бурчакда — ғалабага даъвогарман деган чақириқ эълон қилинган, “Ҳеч-ким-га-ишонма” лақабли оилавий қўрқинчли махлуқ. Баҳайбат паҳлавонлар. Биз уларга қарши чиқишимиз керак. Аммо биз уларга якка-якка қарши туришимиз керак эмас. Биринчи навбатда, Худога диққат қаратинг. Довуд Худога диққат қаратганда, паҳлавонлар ётиб олиб, ичаклари узилгунча қуладилар. Диққат қаратмаганда эса, ўзи қулади. Бу назарияни Битик матни билан солиштириб кўринг. 1 Шоҳ. 17ни очинг ва Довуднинг Гўлиёт ҳақидаги ҳамма гапларини кўчириб ёзинг. Мен фақат иккитасини топдим. Биринчиси: Шоул билан суҳбатда Гўлиётнинг тавсифи (қаранг: 1 Шоҳ. 17:36). Иккинчиси: Гўлиётга бўлган қарашида: «Бу суннатсиз Филист ким бўлибдики, барҳаёт Худонинг қўшинини ҳақорат қилади?!» (1 Шоҳ. 17:26). Мана шунақа гаплар. Гўлиёт ҳақида иккита мулоҳаза (бунинг устига, жуда номақбул) бор, аммо бошқа ҳеч қандай савол йўқ. Довудни Гўлиётнинг фаолияти, ёши, ижтимоий аҳволи ва интеллектуал салоҳияти қизиқтирмайди. Довуд найзанинг оғирлиги, қалқоннинг ҳажми, унинг таутировкаси ҳақида ҳеч нарса сўрамайди. Довуд тепаликдаги бу динозаврлар оиласига мансуб махлуқ ҳақида ўйламайди. Хуллас, мана шунақа бўш ўринлар бор. Аммо Довуд Худо ҳақида кўп ўйлайди. Довуднинг сўзларини яна бир марта ўқиймиз ва унинг Худо ҳақида эслаганларини алоҳида белгилаймиз. «Барҳаёт Худонинг қўшини» (1 Шоҳ. 17:26). «Исроил лашкарининг Худоси, Сарвари Оламнинг номи билан» (1 Шоҳ. 17:45). «Бугуннинг ўзида Эгамиз сени менинг қўлимга беради [...] Исроилда Худонинг борлигини бутун ер юзи билиб олади» (1 Шоҳ. 17:46). «Эгамиз қиличу найза билан нажот бермаслигини бутун жамоа билиб олади, чунки бу урушда ЭгамизнингЎзи жанг қилади. У сизларни бизнинг қўлимизга беради» (1 Шоҳ. 17:47).(Иқтибослардаги таъкидланган сўзлар меники — М. Л.) Мен тўққизта эслатмани санадим. Худо ҳақидаги тўққизта эслатма Гўлиёт ҳақидаги икки фикрга нисбатан кўп экани кўриниб турибди. Бу нисбат сизда қандай намоён бўлади? Сиз ўз айбингизга нисбатан тўрт марта кўп Худонинг ҳузур-ҳаловати ҳақида ўйлайсизми? Ҳузур-ҳаловат рўйхати сизда шикоятлар рўйхатига қараганда тўрт марта узунми? Қўрқувларнинг фикрий папкасига қараганда умидларнинг фикрий папкаси тўрт марта қалинми? Кундалик муаммоларга қараганда, Худонинг қудрати ҳақида сиз тўрт марта кўп гапирасизми? Йўқ дейсизми? Ундай ҳолда Довуд – сизга керак одам. Баъзан бу воқеада мўъжизанинг йўқлигини айтадилар. На Қизил денгиз сувининг сурилиб, йўл очилгани, на оловли аравалар, на Лазарнинг ўликдан тирилиши бор. Ҳеч қандай мўъжиза йўқ. Аммо битта мўъжиза барибир бор. Бу – Довуднинг ўзи. У – барҳаёт Худонинг мўъжизаси. У бизга битта ҳақиқатни ёритиб берди: паҳлавонларга қарасангиз, ўзингиз қоқиласиз; Худога қарасангиз, паҳлавонлар қоқилади. Паҳламонларга қарши курашувчилар! Нигоҳингизни Худога қаратинг! Довудда мўъжиза яратган Худо сиз билан ҳам битта мўъзижа яратишга тайёр. Ўйлаш ва муҳокама қилиш учун 1. Ўтмишда қандай Гўлиётлар сизга қарши эди? Бугунги кунда сизнинг Гўлиётингиз қандай қилиб Худони кўришингизга ва Унинг сўзларини эшитишингизга ҳалақит беряпти? 2. «Довуд Худони ўрганишга астойдил шўнғиб кетган. У, сиз юқорида кўрганингиздай, баҳайбат паҳлавонни аниқ кўриб турибди; янада аниқроқ эса Худони кўриб турибди». Қандай қилиб «Худони ўрганишга астойдил шўнғиб кетиш» ҳаётингизда Гўлиётнинг ролини пасайтиришга ёрдам беради? 3. Сиз Ўз паҳлавонларингизга қараганингизда, қандай қилиб тез-тез қоқилиб кетасиз? Худога қараганингизда эса, сизнинг баҳайбат паҳлавонларингиз тез-тез қоқиладилар? 4. 1 Шоҳ. 17:1–54ни ўқинг. Довуд Гўлиёт устидан ғалабада ишончини нима билан тушунтириб беради (қаранг: 1 Шоҳ. 17:34–37)? 1 Шоҳ. 17:45–47-оятлар Худога яқин юраги бор эр ҳақида нималарни очиб беради? 5. Қайси Гўлиёт ҳозирги лаҳзада сизни масхаралаб, Худо сизга ёрдам беришини рад қилиб, сизнинг юзингизга қараб турибди? Худога, Унинг ҳокимиятига, Унинг донолигига ва Унинг шуҳратига фикрингизни жамлаш учун бир соат вақт ажратинг. Бу муаммони ҳал қилиш учун ёрдам сўраб, чин дилдан ибодат қилинг. Худо сизнинг курашингизда кескин бурилиш қилишини кўрасиз! 15-боб Эстер У Эстерга шу жавобни етказишни сўради: “Саройда яшаганим учун яҳудийлардан ёлғиз ўзим омон қоламан, деб ўйламагин. Агар шу дамларда сен сукут сақласанг, яҳудийларга бошқа жойдан нажот келади, улар озод бўладилар. Сен ва отанг хонадони эса ҳалок бўласизлар. Ким билсин, балки шунақа кунлар учун сен маликалик мартабасига эришгандирсан.” Эстер ҳам Мардохайга қуйидагича жавоб жўнатди: “Боринг, Шушандаги ҳамма яҳудийларни тўплаб, мен учун рўза тутинглар. Уч кечаю уч кундуз ҳеч нарса еманглар ҳам, ичманглар ҳам. Мен ҳам канизакларим билан рўза тутаман, сўнгра қонунга хилоф бўлса ҳам, шоҳ ҳузурига бораман. Майли, ўлсам, ўлай.” [...] Улар иккинчи куни ҳам шаробхўрлик қилишаётганда, шоҳ Эстерга яна айтди: — Қандай истагинг бор, малика Эстер? Истагинг қондирилади. Қандай илтимосинг бор, маликам? Ярим шоҳликни сўрасанг ҳам, берилади.Шундан кейин малика Эстер гапирди: — Шоҳ ҳазратлари! Агар ўзлари мендан мамнун бўлсалар, агар шоҳим маъқул кўрсалар, истагим шуки, жонимни сақлаб қолсинлар, тилагим шуки, менинг халқим жонига раҳм қилсинлар! (Эстер 4:13–16; 7:2–3). Шоҳнинг илтифотига сазовор бўлинг Биз яқинда оиламиз билан ёзув столи излаб шаҳар кездик. Менинг кабнетим учун янги стол керак эди. Бунинг устига, Андреа билан Сарага, сизларнинг хонангизга ҳам стол қўйиб берамиз, деб ваъда қилган эдик. Сара алоҳида ташаббус кўрсатди. У ўша куни дарсдан кейин уйга келиб, нима билан машғул бўлганини топишга уриниб кўринг-чи. У мактаб-мактаб ўйнаган эди! Мен ёшлигимда ҳечам бунақа ўйин ўйнамаган эдим. Мактаб тугаши билан ўқув машғулотлари ҳақида унутишга ҳаракат қилардим. Хотиним Деналин мени, хавотирланишингизга асло ўрин йўқ, чунки бу жинслар ўртасидаги нормал психологик фарқлардан биридир, деб ишонтирди. Шундай қилиб, биз мебель дўконига кетдик. Деналин мебел сотиб олганда, икки ноқулай вазиятга тушади: ё шунчалик эски мебелни сотиб оладики, у бўлак-бўлак бўлиб кетади, ёки янгисини, ҳатто бўялмаганини сотиб олади. Бу сафар иккинчи вариантини танладик ва махсус дўконга кирдик. Андреа билан Сара дарров ўзларига ёққанини танладилар, мен ҳам улардан қолишмасликка ҳаракат қилдим. Бирдан Сара янги столлар бугун уйимизга олиб борилмаслигини билиб қолди. Бу кутилмаган воқеадан у қаттиқ хафа бўлди. Мен, мебелни бўяш керак экан, шунинг учун тахминан тўрт ҳафтадан кейин олиб боришар экан, деб тушунтирдим. Оҳангим шунчалик ғалати эшитилдики, мен ўша оҳангда “тўртинчи минг йилликдан кейин” деб айтишим ҳам мумкин эди. Саранинг кўзларига ёш тўлди: — Дада, қўйсангиз-чи, мен столни шу бугун уйга олиб боришни истаяпман. Саранинг ҳурмати учун айтишим керакки, у оёқларини топиллатиб қайсарлик қилмади, жазавага тушмади. Аммо мен ўйлаб кўришим учун астойдил ҳаракат қилди. Қайси томонга қарамай, у мени ўша томонда кутиб турган бўларди. — Дада, наҳоти шу столни ўзимиз бўяй олмасак? — Дада, янги столимга расмлар солмоқчиман. — Дадажон, яхшиси, столни бугун олиб борайлик уйимизга... Маълум вақтга у қаёққадир ғойиб бўлди, орадан бир оз вақт ўтгач, қўлларини икки томонга ёйганча қайтиб келди ва ўз кашфиётини бидир-бидир қилиб айтиб берди: — Дада, фақат ўйлаб кўринг, — ахир, бу стол машинамиз юкхонасига сиғади-ку! Сиз билан биз фараз қилган нарсаларга етти ёшли боланинг ақли етмайди – юкхонага нима сиғади, нима сиғмайди – у билмайди. Аммо столнинг катталигини қўллари билан ўлчаган ҳолат юрагимни тўлқинлантириб юборди. Унинг қуйидаги гапи мени тамомила лол қолдирди: — Дадажон, илтимос, бугун олиб борайлик... Ўша куни Лукадолар оиласи ёзув столини уйга олиб келди. Худо бизнинг илтижоларимизга қулоқ солгани сингари, мен ҳам Саранинг илтижосига эътиборимни қаратдим. Унинг истаги амалга ошганада, унинг эзгулигига хизмат қилиши мумкин эди. Қайси ота ўзининг фарзанди ёзиш ва расм солишни ўрганишини истамайди?! Мен Сара учун истаганларимни унинг ўзи ҳам истаган эди. Сара истаклари кечиктирилмасдан, ўша зоҳоти амалга ошишини истаган эди.Худонинг иродасига кўра нимани сўрасак, У бизга қулоқ тутишини биламиз, У бизни эшитади (қаранг: 1 Юҳанно 5:14). Саранинг илтижоси самимий эди. Худо ҳам бизнинг самимий илтижоларимизга қулоқ тутади: «Солиҳ одамнинг илтижоси кучли таъсирга эгадир!» (Ёқуб 5:16). Аммо мени кўпроқ ҳаяжонга солган нарса шу эдики, Сара менга “дадажон” деб мурожаат қилди.Шунинг учун ҳам у менинг фарзандим, мен унинг илтижосига қулоқ тутдим. Шунинг учун ҳам биз Худонинг болаларимиз, У бизнинг илтижоларимизга қулоқ солади. Яратган Шоҳ, айниқса, Ўз оиласининг овозига диққат қаратади. У нафақат бизни эшитишга тайёр, балки У бизнинг илтижоларимизга қулоқ солишни яхши кўради. Ҳатто У бизга, Мендан мана бу-мана бу нарсаларни сўранг,деб сабабини тушунтириб ҳам беради. «Сенинг Шоҳлигинг келсин» (Матто 6:10). Сенинг Шоҳлигинг келсин Кўпинча биз оз нарса билан қаноатланишга рози бўлиб қолаверамиз. Биз бир қоп илтимос билан Худонинг тахт ўрнатилган хонасига кирамиз. Биз хизмат лавозимимиз юқорилашувини, ойлик маошимиз ошувини, машинамизнинг баъзи қисмларини ремонт қилишни, коллеж учун фалон пул тўлашни… илтимос қиламиз. Одатда, биз илтимосларимизни шунчалик осонлик билан тўкиб-соламизки, худди машина ойнасидан туриб гамбургер буюртма бергандай бўламиз: «Менга битта қарор ва иккита марҳамат. Агар мумкин бўлса, тезроқ». Аммо Худога сажда қилиш уйида бундай мағрурлик ноўрин кўринади. Бу ерда биз шоҳлар Шоҳи олдида турамиз. Биз илгаригидай, ойлик маошларимизнинг ошувига, хизмат лавозими кўтарилишига муҳтожмиз. Аммо биз шундан бошлашимиз керакми? Исо бизга нимадан бошлашимиз кераклигини айтади. «Сизлар эса шундай ибодат қилинглар: “Бизнинг осмондаги Отамиз! Сенинг муқаддас номинг улуғлансин. Сенинг Шоҳлигинг келсин. Осмонда бўлгани каби, Ерда ҳам Сенинг ироданг бажо бўлсин“» (Матто 6:9–10). Сиз «Сенинг Шоҳлигинг келсин» деб, Ёғ суртилганни ўзингизнинг оламингизга киришга чорлайсиз. «Кел, Шоҳим! Бизнинг юртимиз тахтига чиқ. Менинг юрагимга кир. Бизнинг оиламизга кир. Оиламнинг, қўрқувларимнинг ва шубҳаларимнинг Раббийси бўл». Булар қандайдир унчалик аҳамиятга эга бўлган илтимос эмас; бу – Худога, ҳаётимизнинг ҳамма бурчакларини тўлдиргин, деб айтилган дадил чақириқдир. Шулар ҳақида илтимос қилиш учун кимлигингизни айтяпсизми? Худога, менинг оламимда ҳукмрон бўлгин, деб даъват қиляпсиз – сиз кимсиз? Ҳамма муқаддаслар учун қиляпсиз. Ахир, сиз Унинг фарзандисиз! Шунинг учун қўрқмай, дадил сўрайверинг. «Келинглар, иноятли Худойимизнинг тахтига жасорат билан яқинлашайлик. Шунда У бизга марҳамат кўрсатади, Унинг инояти зарур вақтда бизга ёрдам беради» (Иброний. 4:16). Руҳий драма Шунга ўхшаш жасоратнинг ажойиб намунасини Ҳадасса тарихидан топиш мумкин (Ҳадассанинг яна бир исми Эстер; қаранг: Эстер 2:7). Унинг халқи тили ва маданияти биз учун дунё атласининг нариги четида бўлса ҳам, шоҳга қилган илтижосининг қудрати ҳақида бизга кўп нарсани айтиши мумкин эди. Аммо бу ўринда бир-икки фарқ бор. Ҳадасса отасига эмас, балки эрига, монархга илтимос қилган эди. У, ёзув столи олиб келиб беринг, деб илтимос қилмади, балки менинг халқимни қутқаринг, деб илтимос қилди. Ҳадасса тахт залига кириб, юрагидагини шоҳга айтгандан кейин, шоҳ ўз режаларини ўзгартирди – натижада 127 мамлакатдаги миллионлаб одамлар қутқарилиб қолдилар. О, сиз Ҳадасса билан суҳбатлашишларингизни шунчалик истар эдимки! Аммо Ҳадасса милодгача бешинчи асрда яшагани учун бизнинг у билан учрашувимиз даргумон. Биз унинг номи билан аталадиган “Эстер” китобидан унга оид воқеаларни ўқиш билан чегараланишга мажбурмиз. Қандай ажойиб китоб! Голливудда бу воқеаларни экранлаштирганларида эди, драматизмнинг энг қизғин саҳналарига бардош бериш қийин бўларди. Ёвуз Хомон, ҳамма менга сажда қилсин, деб талаб қилади... Жасур Мардохай Хомонга сажда қилишдан бош тортади... Мардохейнинг Эстерга: “Эҳтимол, сен айнан мана шундай кунлар учун малика бўлгандирсан”, деб айтган юракларни ларзага келтирувчи сўзлари... Эстернинг ўз халқини қутқариш учун қатъият билан ҳаракат қилгани. «Агар ўлсам, майли ўлай», — деб айтади у ўлимга ҳам боришга тайёрлигини намоён қилиб. Асосий қаҳрамонларни кўриб чиқайлик. Ксеркс (Ахашвераш) Форс шоҳи эди. Унинг мутлақ монархияга асосланган ҳукмронлиги Ҳиндистон ўлкасидан тортиб Эфиопиягача чўзилган эди. Шоҳ битта қошини кўтарса, оламнинг тақдири ўзгарган бўларди. Бу жиҳатдан у олам устидан Худонинг ҳукмронлигини гавдалантиради. Ахир, бизнинг Шоҳимиз, гарчи У битта қошини кўтаришига ҳожат бўлмаса ҳам, ҳаёт оқимини йўналтириб турибди. Хомон (унинг исми “ёмон” сўзига оҳангдош, тез орада сиз бу исм “ёмон” сўзига тасодифан оҳангдош эмаслигини сезиб оласиз) шоҳнинг ўнг қўли эди. Хомон ҳақида ёзилганларни ўқинг – сиз у ҳақда биронта яхши сўз топмайсиз. У ўта худбин, шоҳликдаги ҳар бир одам унга сажда қилишини қаттиқ истайдиган одам. Хомонга “яҳудийлар” деган алоҳида озчилик халқ ҳалақит бериб келарди, у ана шу халқни йўқ қилиб ташлашга қарор қилди. У, яҳудийлар қирилиб кетгандан кейин олам яхшиланади, деб шоҳни ишонтирди. У ҳатто Иброҳимнинг зурриёти битта қолмай қириб ташланадиган кунни ҳам белгилаб қўйди. Хомон — дўзахнинг хизматкори, у иблиснинг суратида яратилган. Унинг ҳар қандай одамни қаршисида тиз чўктириб, таъзим қилдиришдан бошқа мақсади йўқ. Худонинг танланган халқини ҳам иблис ҳужумларга йўлиқтиришдан бошқа қасди йўқ. У «фақат ўғирлаш, бўғизлаш, барбод қилиш учун келади» (Юҳанно 10:10). «Вақти оз қолганини билиб, у қаҳру ғазабга минди» (Ваҳий 12:12). Адан боғидаги алдовдан бери у Худонинг ниятини бузишга интилади. Бу ҳолатда иблис, Исонинг авлоди барҳам топсин деб, ҳамма яҳудийларни йўқ қилишни мўлжаллаган эди. Бу қирғин Хомон учун мақсадга мувофиқ. Иблис учун эса ҳаёт ва ўлим масаласидир. У ҳамма нарсага тайёр, фақат Исонинг дунёга келишини бартараф қилса бўлди. Айнан шунинг учун ҳам иблис Исо ўргатганидай: “Сенинг Шоҳлигинг келсин” деб ибодат қилишни истамайди. Мардохайнинг асранди қизи Эстер “Форс қизлари” гўзаллик конкурсида ғолиб чиқиб малика бўлади. Бир соатнинг ичида бу қиз номаълумликдан шоҳ саройига кўчирилади. Шу сабабдан у бир неча жиҳатдан сизга ўхшаб кетади. Сиз ҳам, Эстер ҳам саройда истиқомат қиласизлар: Эстер — Ахашверашнинг келини, сиз — Жамоат, яъни Масиҳнинг келинисиз (қаранг: Эфес. 5:23–24). Сиз ҳам, у ҳам шоҳ тахтига киришга ижозат олгансизлар. Эстер сингари, сизда ҳам зарур таълимни ва ўгитни бериш учун маслаҳатчиларингиз бор. Сизнинг маслаҳатчингиз — Муқаддас Руҳ. Эстернинг маслаҳатчиси – Мардохай эди. Айнан Мардохай Эстерга, яҳудий халқидан эканингни сир сақла, деб маслаҳат берган эди. Мардохай Эстерни, яҳудийларни оммавий қириб ташлашга тайёргарлик кўрилаётгани ҳақида Ахашверашга айт, деб кўндирди. Сиз ҳайрон бўлишингиз мумкин: нимага уни кўндириш зарур бўлиб қолди? Тахмин қилиш мумкинки, Мардохайни бу ҳайрон қолдирди. Қани, эшитайлик-чи, Эстер унга нима деб жавоб берди экан: Шоҳ саройида ҳамма хизмат қилаётганлар ва шоҳнинг қўли остидаги вилоятлар халқи шуни биладиларки, кимки ички ҳовлига — шоҳ ҳузурига чақирилмасдан кирса, эркакми, аёлми, барибир, ҳукм битта — уни ўлим кутади. Шоҳ салтанатнинг олтин ҳассасини кимга томон узатсагина, ўша тирик қолади. Лекин ўттиз кундан буён шоҳ мени чақиргани йўқ (Эстер 4:11). Бу бизга қанчалик ғалати туюлмасин, ҳатто малика ҳам таклиф қилинмасдан шоҳ ҳузурига кира олмас экан. Таклиф қилинмаган одамнинг тахт залига кириши — ўзини хавфга қўйиб, дор тагига олиб боришга таваккал қилди демакдир. Аммо Мордахай Эстерни ана шу хавф-хатарни зиммасига олишга кўндирди. Агар Мардохайнинг роли билан Муқаддас Руҳнинг роли ўртасида мен келтирган ўхшашлик сизга ғалати туюлса, Мардохай Эстерни муносиб равишда иш тутишга ишонтирганига қаранг: «Саройда яшаганим учуняҳудийлардан ёлғиз ўзим омон қоламан, деб ўйламагин. Агар шу дамларда сен сукут сақласанг, яҳудийларга бошқа жойдан нажот келади, улар озод бўладилар. Сен ва отанг хонадони эса ҳалок бўласизлар. Ким билсин, балки шунақа кунлар учун сен маликалик мартабасига эришгандирсан”» (Эстер 4:13–14). Энди Эстер қандай иш тутганига қарайлик: «Учинчи куни Эстер шоҳона либосларини кийиб, саройнинг ички ҳовлисида — шоҳ яшайдиган хос хона рўпарасида пайдо бўлди» (Эстер 5:1). Эстер сизнинг кўз олдингизда пайдо бўладими? «Glamour» журнали муқовасидан кўчирилган суратга қарайлик. Шу суратда “Жанг арвалари: ғилдирак ва шиналар” каталогини варақлаб ўтирган шоҳ Ахашвераш кўринмаяптими? Унинг икки томонида соқчилар ғоздай турибди. Ҳали кун давомида йиғилишлар ва монархия удумлари расмиятчиликларини ўтказиш керак. У хўрсиниб тахтига ўтиради... кўз қирини ташлаб, ҳовлида турган Эстерни кўриб қолади.«Шоҳ хосхонанинг тўридаги тахтда ўтириб, ҳовлида кутиб турган малика Эстерни кўрди–ю, унга марҳамат қилди» (Эстер 5:1). Энди ижозатингиз билан бу оятнинг менинг таржимамдаги вариантини берсам: «Шоҳ ҳовлида турган малика Эстерни кўрди-ю: “Аана холос!” деб хитоб қилди». — Шоҳ «қўлидаги салтанатнинг олтин ҳассасини Эстерга томон чўзди. Эстер яқинроқ келиб ҳассанинг учига тегинди.» (Эстер 5:2). Кейинги воқеалар иблис ўзига мослаб чийлаган қартани қориштиришга олиб келди. Хомон ўзига итоат этмай келаётган яккаю ягона одам Мордахайни бўйнидан сиртмоқ ўтказиб, баланд қилиб осиш учун ҳийла ишлатди. Эстер Ахашвераш билан Хомонга зиёфат уюштиришга қарор қилди. Иккинчи марта зиёфат бераётганда, зиёфат сўнгида шоҳ Эстердан, истагинг нима, айт, деб таклиф қилди. Эстер уялинқираб, кўзларини ерга қаратиб: “Ўзингиз сўраётган экансиз, сизга арзимас бир илтимосим бор”, дейди. Шундан кейин Эстер шоҳга яҳудийларга қарши бир кимса ҳақида айтиб беради. Эстернинг айтишича, ўша антисемит, худди каламуш сингари, барча яҳудийларни қириб ташлашни режалаштирган экан. Агар Ахашвераш зудлик билан чора кўрмаса, маликасидан ҳам айрилиб қолиши мумкин экан. “Сиз буни истамаган бўлардингиз, азизим, шундайми?” – деб қўшиб қўяди Эстер. Ахашвераш Эстердан, ўша ёвузнинг исмини айт, деб талаб қилади. Хомон эшикка томон йўналади. Эстер Хомонни кўрсатади, Ахашвераш ғазабга минади. Ахашвераш, тинчлантирувчи дори ичиб олай деб, бир дақиқага ташқарига чиқади. Уйга қайтиб кирганда, Эстернинг каравотига маҳкам ёпишиб олган Хомонни кўради. Хомон Эстердан, шафқат қилгин, деб илтижо қилаётган эди. Аммо шоҳ, Хомон маликанинг номусига тегмоқчи бўлибди, деб ўйлайди. Бирон нарсани тушунтиришга заррача имконияти қолмаган Хомонни Мардохай учун тайёрлаб қўйган дор остига олиб борадилар (қаранг: Эстер 7:1–10). Хомонга Мардохайнинг арқони насиб қилди. Мардохайга Хомоннинг лавозими насиб қилди. Энди Эстер хотиржам ухлайдиган бўлди. Яҳудийлар янги куннинг тонгигача яшадилар. Мана, драматик воқеақандай юз бериши мумкинлиги ҳақида билиб олдик: агар биз илтимос билан Шоҳимизга мурожаат этсак, ҳаммаси бажо бўлар экан. Биз, Эстер сингари, номаълумликдан даъват қилиндик ва шоҳ саройида ўз ўрнимизни топдик. Биз, Эстер сингари, шоҳона кийинганмиз; у ўзининг кўйлагига ўранди, биз ўз солиҳлигимизга бурканамиз (қаранг: Ваҳий 19:8). Бизга, Эстер сингари, илтимосларимизни айтиш имконияти берилган. Сара айнан шундай қилди. Унинг илтимоси, Эстерники сингари фожеавий мазмунда эмас эди. Аммо у отасининг ниятини ўзгартира олди. Қисқаси, Саранинг ёзув столи билан боғлиқ ҳаётий метафораси ўшанда мебель дўконида узилиб қолмади. Сара уйга кетаётганда англаб етдики, унинг ёзув столи барибир, дўконда қолиб кетди. — Балки, сиз сўрамаган бўлсангиз керак, дада? (агар сўрамасак, биз олмаймиз.) Биз столни Саранинг хонасига қўйганимизда, у мени хонасига чақириб, столни чўткача ёрдамида биргаликда “имонга” киритайлик, деб илтимос қилди. Мен “Саранинг столи” деган ёзувни ёздим. Сара эса “дадамни яхши кўраман”, деб ёзди (севги ва мақтов — бизнинг илтимосларимизга қулоқ солганларга энг тўғри акс садо). Бу воқеанинг энг ажойиб қисми эртаси куни бўлди. Сиз эшитган воқеаларни якшанба кунги ваъзимда айтдим. Жамоатимиздаги бир эр-хотин бизникига келиб, унга расм солиш учун уйларига олиб кетди. Икки кундан кейин улар столни қайтариб олиб келганларида, столнинг ҳамма томонига фаришталар сурати солинганини кўрдик. Бу менга бир нарсани эслатди: биз, Худонинг Шоҳлиги келсин, деб ибодат қилганимизда, келади! Жамики самовий лашкарлар бизга ёрдамга шошиладилар. Ўйлаш ва фикрлаш учун 1. “Сенинг Шоҳлигинг келсин” деган сўзлар устида ўйланг. Яқинлашиб келаётган Худонинг Шоҳлиги ҳақида фикр юритганингизда, биринчи навбатда, каллангизга нима келади? Сизнингча, Худонинг Шоҳлиги келиши учун нимага биз ибодат қилишимиз керак? 2. Эстер 3 – 9ни ўқинг. Бу саҳнада Эстерга қандай роль ажратилган? Мардохайнинг роли қандай? Шоҳнинг роли қандай? Эстер китобининг муаллифи нуқтаи назарига кўра, бу ўринда асосий қаҳрамон ким? 3. Агар Худонинг Шоҳлиги сизнинг иш жойингизга келса, нима юз беради? Агар у сизнинг никоҳингизга кириб келса-чи? Уйингизга кириб келса-чи? 4. Ибронийлар 4:14–16ни ўқинг. Ибронийлар 4:16да бу оятлардан қандай хулоса чиқарилади? Бу ваъдага биноан, сиз марҳамат топасизми? Нимага “ҳа” ва нимага “йўқ”? 5. Ҳаётингизнинг ҳамма бурчакларини тўлдиришни Худодан сўрашингиз учун маълум вақт ажратинг. Ўйлаб кўринг: Ундан барибир, қайсидир “бурчаклар”ни яшираётгандирсиз? Пулними? Яқинлар билан муносабатларними? Ишними? Ўқишними? Кўнгил очишними? Имкон қадар ҳалоллик билан ҳаётингизнинг ҳамма томонлари тавсифини тузинг. Кейин Шоҳимиздан, ҳаётимнинг ҳамма жабҳасида менга Ўзинг раҳнамо бўлгин, деб сўранг. 16-боб Аюб Бир вақтлар Уз деган юртда Аюб исмли бир одам яшар эди. Бу одам айбсиз ва солиҳ эди. У Худодан қўрқарди, фосиқликдан юз ўгирган эди. Унинг етти ўғли ва уч қизи бор эди. Унинг яна етти мингта қўйи, уч мингта туяси, омочга қўшиладиган беш юз жуфт ҳўкизи, беш юзта эшаги ва жуда ҳам кўп хизматкори бор эди. Бу киши шарқда яшайдиганлар орасида энг буюк одам эди. Шайтонга Эгамиз шундай деди: “Майли, Аюбни қўлингга топширдим. Уни фақат тирик қолдиргин.” Шайтон Эгамизнинг ҳузуридан чиқиб, Аюбни бошидан оёғигача жирканчли яралар билан қоплаб ташлади. Аюб кул уюмлари орасида, сопол парчаси билан яраларини қашлаб ўтирарди. Кейин Эгамиз Аюбга шундай деди: “Қодир Худо билан баҳслашаётган одам энди Уни тўғрилайдими?! Қани, Худони айблаган гапирсин энди!” Шунда Аюб Эгамизга жавоб берди: “Мен сенга жавоб беришга лойиқ эмасман, Дамим ичимда, оғиз очмайман (Аюб 1:1–3; 2:6–8; 39:31–34). Одам сукут сақлаганда Бир куни мен онам билан унинг дугонасини Бразилияга олиб бордим. У ерда дунёдаги энг катта шаршара – Игасу шаршарасини томоша қилишга бордик. Бу сафаримиздан бир неча ҳафта бурун мен махсус журналдан мақола ўқиб, “шаршаралар бўйича мутахассис” бўлиб қолдим. “Шубҳасиз, меҳмонларимнинг омади келди, улар мен экскурсовод бўлганимни юқори баҳолайдилар”, деб ўйладим. Манзарали майдонга чиқиш учун, сайёҳлар ўрмон орқали олиб борадиган илон изи сўқмоқдан боряптилар. Ана шу сўқмоқдан бораётганимизда, онам билан унинг дугонасига шаршаранинг географик тавсифини бериш имконияти пайдо бўлди ва мен шу имкониятдан фойдаландим. Менда ахборот шунчалик кўп эканки, сўқмоқ бўйлаб юрганимизда тўхтовсиз равишда маҳмадоналик қилиб кетдим. Аммо бир-икки дақиқадан кейин шуни сездимки, мен баланд овозда гапиришим керак экан. Қандайдир алоҳида шовқин овозимни янада кўтаришимга мажбур қилди. Сўқмоқнинг ҳар бир бурилишида овоз баландлиги кучайиб бораверди. Охири, жаҳлимни чиқараётган шовқинни босиш учун мен бақирдим: «Сизлар томондан шовқин келмасин, товушни ўчириб қўйинглар, мен маърузамни тугатиб олай». Очиқ жойга чиққанимиздан кейингина тушундимки, менга шаршаранинг гумбур-гумбур овози халақит бераётган экан. Мен ўз қудрати ва ваҳшати билан сизларга айтмоқчи бўлган табиатнинг ўша мўъжизаси менингсўзларимни босиб кетаётган экан. Энди бақиришга кучим етмай қолди. Агар етганда ҳам, мен тингловчиларсиз қолган бўларканман. Ҳатто онам ҳам бу ғаройиб манзарани томоша қилишни менинг тавсифларимга қараганда афзал билди. Мен сукут сақладим. Шундай пайтлар ҳам бўладики, суҳбат лаҳзаларнинг тантанаворлигини бузади...сукунат энг юксак ҳурматни ифодалайди. Бундай сукунат иззат-икром деб аталади. Бу иззат-икром “Сенинг муқаддас номинг улуғлансин”(Матто 6:9) ибодатида ҳам ифодаланади. Фақат сиз ва Худо бор, тахтга Ким ўтиради, ким сукут сақлагани маъқул – сиз буни дарров тушуниб оласиз. Тўғри сўзларни танлашга астойдил тиришиб ҳаракат қилиш арзимайди; юрагингиз тўғри созланган бўлишига ҳаракат қилинг. Сиздан Унга нотиқлигингиз керак эмас, фақат самимий сўзларингиз керак, холос. Сукут сақлаш вақти Бу сабоқни Аюб яхши ўзлаштириб олган эди. Агар унинг камчилиги бўлган бўлса, бу ҳам унинг тили узунлиги. У жуда ҳам кўп гапирарди. Уни бу камчилиги учун кимдир қоралаши ўринли эмас эди. Она шер оҳулар галасига ҳужум қилгани сингари, бечоранинг устига кулфатлар ёғилди. Бўрон тинганда, ҳатто тош устида тош қолмаган, яқинларидан биронтаси тирик эмас эди. Душманлар унинг молларини ҳайдаб кетди, қўйларни яшин уриб нобуд қилди. Шиддатли шамол уйни бузиб ташлади, зиёфат еб-ичаётган фарзандларини том босиб қолди (қаранг: Аюб 1:14–19). Бу фақат бошланиши эди, холос. Аюб телефонни ҳали олишга улгурмаган ҳам эдики, қўлларида мохов ва баданида яра изларини кўрди. Аюбнинг раҳмдил хотини “Худони ҳақоратлаб, ўлиб кетавер” (Аюб 2:9) деб маслаҳат берди. Унинг тўртта дўсти Аюбнинг ҳузурига келиб, Хуло адолатлидир, жазо гуноҳлар эвазига юборилади, деб тасалли бердилар. Тўртала дўстнинг тактикаси ҳар қандай унтер-офицерни шон-шарафга буркаган бўларди. Аюб жазоландими, демак, ўтмишда у қандайдир жиноятлар қилгани икки карра иккидай аниқ. Тўртала дўстнинг ҳар бири Худо ҳақида ўзига хос тасаввурга эга эди. Ҳар бири Худо қандайлиги ва У нима учун Аюбни шунчалик азоб-уқубатларга гирифтор қилгани ҳақида узоқ, барала гапирди. Худо ҳақида фақат улар гапириб қўя қолмадилар. Айбловчилар жим қолганларида, Аюб уларга жавоб берди. Улар ўзаро навбатлашиб гапирдилар... Аюб сўз бошлаб, ўзи дунёга келган кунни лаънатлади (Аюб 3:1). Шундан кейин темонлик Элифаз Аюбга шундай деди... (Аюб 4:1). Шундан кейин Аюб яна гапирди... (Аюб 6:1). Шувахлик Билдад Аюбга шундай деди... (Аюб 8:1). Аюб жавоб бериб, шундай деди... (Аюб 9:1). Кейин намахлик Зўфар шундай деди... (Аюб 11:1). Бундай сўзбозлик йигирма уч бобда давом этади. Ниҳоят, Аюб “жавоб бериш”дан безор бўлди. Мунозаралар ниҳоясига етди. Дастурий чиқиш вақти келди. Аюб бир қўли билан микрофонни, иккинчи қўли билан – трибунани ва ... Олти бобда Аюб Худо ҳақидаги ўз фикрини баён қилади. Бу сафар боблар қуйидаги сўзлар билан бошланади: «Аюб яна гап бошлаб шундай деди», «Аюб гапида давом этди» (Аюб 27:1; 29:1). Аюб Худони таърифлайди, Худони тушунтириб беради, Худони баҳолайди. Шундай тасаввур пайдо бўладики, Аюб Худо ҳақида кўп билади, ҳатто Худонинг Ўзидан кўп билади! Биз ўттиз саккизинчи бобгача етиб борамиз. Шундан кейин Худо сўз сўрагандай бўлиб, бир йўталиб қўяди. 38-боб шундай бошланади: «Эгамиз Аюбга жавоб беради» (Аюб 38:1). Агар сизда ҳам меникига ўхшаган Муқаддас Китобингиз бўлса, бу оятда хатолик бор. Сўзлар аниқ, аммо ҳарф терувчи майда шрифт билан терган. Бу қатор шундай кўриниши керак: ХУДО АЮБГА ЖАВОБ БЕРАДИ Худо гапирди. Ҳамма юзини осмонга қаратди. Шамол эсишидан дарахтлар эгилади. Қўшнилар бомбадан сақланиш ертўласига тушадилар. Мушуклар дарахтлардан юқорига чиқади, итлар буталар орасида думларини қисадилар. «Азизам, бўрон бўлади. Яхшиси, ҳозир чойшабларни осма». Худо гапини тугатишга улгурмайди. Аюб тушунадики, оғзини энди очмаслиги керак. Қани, эркакка ўхшаб белингни боғла, Сени сўроқ қиламан, жавоб бер–чи. Заминнинг пойдеворини қўйганимда қаерда эдинг? Доно экансан, қани айт–чи! Ер юзининг сарҳадларини белгилаган ким? Ахир, ўзинг биласан–ку! Ким ернинг устидан чизиқ ўтказди? Ернинг пойдеворини нима ушлаб турибди?* Тонг юлдузлари жўр бўлиб, қўшиқ куйлаганда, Самовий мавжудотлар қувончдан ҳайқирганда Ернинг тамал тошини қўйган ким? (Аюб 38:3–7) Осмон Худонинг саволлари билан тўлиб кетади, Аюб тушуна олмайди: Худони фақат Худо таърифлайди. Ўқиш учун ҳарфларни билиш керак, Худо Аюбга гапираётгандай бўлади: «Сен ҳатто осмон ҳарфларини, бунинг устига, грамматикасини билмайсан». Аюб биринчи марта сукутда қолади. У бу саволлар оқимидан тилдан қолди. Денгиз тубидаги булоқларни бориб кўрганмисан? Сувлар тубида юриб, текшириб кўрганмисан? ... Қор сақланадиган омборхоналарни кўрганмисан? Дўл сақланадиган омборларни–чи?... Отга кучни сен берганмисан? Унинг бўйнини сен ёл билан қоплаганмисан? Сен отларни чигирткадай сакратасанми?! Отлар баланд овоз билан кишнаб, Одамларни қўрқувга солади (қаранг Аюб 38:16,22; 39:19–20,26). Аюб бир саволдан кейин “йўқ” ишорасини қилиб бошини тебратишга улгурмасдан, иккинчи савол келади. Самовий Ота уни тамомила аниқ хулосага оли боради: «Оддий ишларнинг уддасидан чиққанингда, масалан, осмондан юлдузлардан олиб тушганингда ёки туяқушнинг бўйнини чўзганингда, ўшанда қайғулар ва азоб-уқубатлар ҳақида гаплашамиз. Аммо ана ўшангача сенинг изоҳларингсиз қаноатланиш мумкин». Аюб буни тушундимикан? Менимча, тушунди. Унинг жавобини эшитайлик: «Мен сенга жавоб беришга лойиқ эмасман, Дамим ичимда, оғиз очмайман» (Аюб 39:34). Бу ўзгаришга эътибор берайлик. Аюб Худони эшитгунга қадар, у асло гапира олмади. Энди Худонинг сўзларини эшитиб, умуман миқ эта олмай қолди. Сукут — у учун ягона ўринли жавоб. Кемпенлик Тома ҳаётида ҳам у сукут сақлайдиган вақт келди. У Худонинг сифатлари ҳақида кўп ёзди. Аммо бир куни Худо унинг олдига ҳузур-ҳаловат улуғворлигини ошкора қўйди. Ўшандан бошлаб Кемпенлик Томага ўзининг ҳамма сўзлари “похол бўлиб туюлди”. У ручкасини улоқтирди ва бошқа бирон сатр ҳам ёзмади. У оғзини қўллари билан тўсди. Бу – “Сенинг номинг улуғлансин” деган иззат-ҳурмат деб номланади. Ажратилганлик Бу – мурожаатнома эмас, илтимос. Буйруқ эмас, илтижо. Сенинг номинг улуғлансин. Ҳаётингизда муқаддас бўлиш учун керакли ҳамма нарсани қилинг. Ҳуқуқингиз бўйича, самовий тахтга ўтиринг. Ўзингизни олиб чиқинг. Ўзингизни юксалтиринг. Ўзингизни шарафланг. Сиз менинг Раббим бўласиз, мен эса сукут сақлайман. «Улуғлансин» сўзи “улуғ, муқаддас” сўзидан келиб чиққан. Кейингиси “ажратмоқ”, “алоҳида қилмоқ” маъносини билдиради. Улуғ бўлиш, албатта, нормадан фарқ қилишни, нормадан юқориликни билдиради. Муқаддас Худо биздай эмас, балки бошқа даражада келади. Бизни қўрқитадиган нарса Уни қўрқита олмайди. Бизга хавотирга соладиган нарса Уни хавотирга сола олмайди. Мен, денгизчидан кўра, “қуруқликдаги каламуш”дан кўп нарса олганман. Аммо мен довул вақтида қирғоққа қандай хавфсиз чиқиб олишни аниқлаш сирини билишим учун парус остида анча юрдим...Бошқа қайиқларни мўлжалга олиш арзимайди. Албатта, тўлқинларга қараш керак эмас. Шамол синдира олмайдиган нарсани топинг: қирғоқдаги маёқни кўрдингизми — йўналишни тўғри унга томон олинг. Ҳар қандай шамол маёқни синдира олмайди. Сиз Худойимизга қараганингизда, сиз йўналишни ҳар қандай ҳаётий бўронлардан “алоҳида ажралган” Ўшанга қарата олинг.. Аюб сингари, азоб-уқубатларда мўътадилликни қўлга киритасиз. Аюб сингари, қўлларингиз билан оғзингизни ёпасиз ва сукут сақлайсиз. «Тўхтанг, Мен Худо эканимни билиб олинг» (Забур 45:11). Бу оятда бир пайтнинг ўзида амр ҳам, ваъда ҳам бор. Қандай амр? Тўхтанг, гаплашишни бас қилинг. Тиз чўкинг. Қандай ваъда? Мен Худо эканимни сиз биласиз. Имонлининг кемаси сокин сувда ҳаракатланади. Имон кутиш қанотларида парвоз қилади. Кундалик ҳаётнинг ҳамма довулларида нигоҳингизни Унга қаратиб, жим ўтиринг. Худо – Худо бўлсин. Сизни руҳ эгаллаб, ҳамма хавотирликларингизни нари олиб кетсин ва У Ўз шуҳрати билан ювсин. Тўхтанг. Сукут сақланг. Учрашувга тайёр, очиқ бўлинг. Ана шунда Худо – Худо эканини билиб оласиз. “Сенинг номинг улуғлансин” деб тавба-тазарру қилмасликнинг иложини топа олмайсиз. Ўйлаш ва муҳокама қилиш учун 1. Худонинг номи қандай қилиб “улуғланади”? Ва аксинча, Унинг номини қандай қилиб булғайдилар? Шахсан сиз охирги ҳафтада кўпроқ нима қилдингиз? Тушунтириб беринг. 2. Аюб 38:3–18ни ўқинг. Худонинг бу саволлари нимага олиб боради? Аюб у саволлардан қандай сабоқ чиқариши керак? Бу оятлардан Худо ҳақида сиз нима билиб олдингиз? 3. Аюб 39:34–35; 42:1–6ни ўқинг. Охири, Аюб Худо ҳақида нимани тушунди? Аюбнинг ўз ғам-қайғуларига муносабати уни қандай ўзгартирди? 4. Агар сиз Аюбнинг ўрнида бўлганингизда эди, сиз ўзингизни шундай тутган бўлармидингиз? Нимага “ҳа”, нимага “йўқ”? 5. Қачонлардир бошингизга кулфатлар тушганда, Худодан жавоб талаб қиласизми? Агар У сизнинг саволларингизга жавоб берадиган бўлса, сизнингча, У нима деган бўларди? 17-боб Никодим Яҳудий бошлиқларидан Никодим исмли бир одам бор эди, у фарзийлар мазҳабида эди. Бу одам бир куни кечаси Исонинг олдига келиб, Унга деди: — Устоз! Сиз Худодан келган бир муаллим эканлигингизни биз биламиз. Агар Худо сиз билан бўлмаганда эди, Сиз бундай мўъжизали аломатларни қила олмас эдингиз. Исо унга шундай жавоб берди: — Сизга чинини айтай: қайтадан туғилмаган биронта одам Худонинг Шоҳлигини кўролмайди. — Кекса одам туғила олармиди?! У онасининг қорнига қайта кириб, яна туғила олмайди–ку! — деди Никодим. Исо шундай жавоб берди: — Сизга чинини айтай: сувдан ва Руҳдан туғилмаган биронта одам Худонинг Шоҳлигига киролмайди. Одам жисмонан ота–онадан туғилади, руҳан эса Муқаддас Руҳдан туғилади. “Сизлар қайтадан туғилишингиз керак”, деганимга таажжубланманг. Руҳ худди шамолга ўхшайди. Шамол истаган жойда эсаверади. Унинг товушини эшитасиз–у, лекин қайси томондан келиб, қайси томонга кетишини билмайсиз. Руҳдан туғилган ҳар бир кишида ҳам шундай бўлади. — Бу қандай бўлиши мумкин? — деб сўради Никодим. Исо унга шундай жавоб берди: — Сиз Исроилнинг устозисиз–ку! Наҳотки шуни билмасангиз?! Сизга чинини айтай: биз билганимизни сўзлаймиз, кўрганимиз ҳақида шаҳодат берамиз. Лекин сизлар бизнинг шаҳодатимизни қабул қилмаяпсизлар. Агар сизлар ердаги нарсалар ҳақида айтганларимга ишонмасангизлар, самовий нарсалар тўғрисида гапирганларимга қандай ишонасизлар? Осмондан тушган Инсон Ўғлидан бошқа ҳеч ким осмонга чиққан эмас. Мусо саҳрода бронза илонни ходага маҳкамлаб, қандай юқорига кўтарган бўлса, Инсон Ўғли ҳам худди шундай юқорига кўтарилиши керак. Шу тариқа имонга келган ҳар бир киши У орқали абадий ҳаётга эга бўлади. Зеро, Худо оламни шунчалик севдики, Ўзининг ягона Ўғлини берди. Токи Унга ишонганлардан биронтаси ҳалок бўлмасин, балки абадий ҳаётга эга бўлсин. Худо дунёни ҳукм қилиш учун эмас, балки Ўғли орқали қутқариш учун Уни дунёга юборди(Юҳанно 3:1–17). Муқаддас Китобдаги машҳур мулоқот Тун зулмати қачон қуюқлашар экан, деб у кутяпти. Тун у учун энг яхши бошпана. Шунинг учун кеч тушишини кутяпти. У ўз уйининг учинчи қаватида дераза ёнида ўтирибди, зайтун барглари қўшилган чой ичяпти, қачон мен кутган вақт келар экан, деб кун ботишга қараяпти. Бу пайтларда Қуддус янада улуғвор бўлиб кетади. Ботаётган қуёшнинг охирги нурлари тош йўл бўйлаб ёйилган, оппоқ уйларни олтин тусга киритган, тўғри бурчакли Маъбаднинг улуғворлигини янада ёритиб турибди. Никодимнинг нигоҳи Маъбаднинг жилваланаётган ва ялтираётган деворлари устидаги қорамтир томга қаратилган. Никодим Маъбаднинг ички ҳовлисига бугун эрталаб келди. Эртага яна боради. У дин раҳнамолари билан учрашади, улар машғул бўлаётган ишларни билади, уларга Худо ҳақида гапиради. Худога қандай келадилар, Худога қандай қилиб маъқул бўладилар, Худони қандай қилиб мулойимлаштирадилар – ана шуларни муҳокама қилади. Худо. Фарзийлар Худо ҳақида баҳс олиб боряптилар. Никодим уларнинг орасида ўтирибди. Баҳсу мунозаралар. Фикрлар. Тўғри жавобларни излаш. Муаммоларнинг ҳал қилиниши. Шаббат куни туфлининг ипларини боғлаш. Ишсизларнинг қорнини тўйғизиш. Хотин билан ажрашиш. Ота-онага ҳурматсизлик. Булар ҳақида Худо нима дейди? Никодим билиши керак. Бу – унинг иши. У — солиҳ ва солиҳларга раҳнамолик қиляпти. Унинг исми Таврот билимдонлари рўйхатида қайд этилган.У ҳаётини Қонунни ўрганишга бағишлади ва яҳудийлар Олий судида етмиш битта ўриндан битта ўринни қонуний равишда эгаллаб келяпти. Унинг бутун жамиятда катта обрўси бор, унинг саволлари бор. Жалилалик бу одамга саволлар бўлади, халқ унинг атрофида тўпланади. Чет вилоятдан бўлган бу Устознинг дипломи йўқ, аммо одамларни ўзига жалб қилади. Бекорчилар даврасида вақтини кўп ўтказади, аммо руҳонийлар даврасидан, ҳурматга сазовор солиҳ одамлар даврасидан ўзини олиб қочади. Баъзилар, у жинларни қувади, деб айтади; бошқалар, у гуноҳларни кечиради, деб тасдиқлайди; Маъбадни поклаган (қаранг: Юҳанно 2:13–21), Никодимнинг ўзи ҳам бу ҳақда аниқ билади. Исо савдогарларни Маъбаддан ва Сулаймон айвонидан қандай қувганига Никодим гувоҳ бўлган1. У бу ғазабни кўрди. Арқондан қамчи ясаб, мол-қўй, каптар сотаётганларни қувиб чиқарди. «Менинг уйимда чўнтакларингизни қаппайтирганингиз етар!» — деб қичқирган эди Исо ўшанда. Ҳамма ёқ чангиб, пуллар ер билан битта бўлиб сочилиб кетганда, ўша ерда тўпланиб турган фарзийлар ва тафсирчилар бу хатти-ҳаракатнинг қанчалик қонуний ҳуқуққа эгалигини муҳокама қила бошладилар. Насролик одам ўша куни Маъбадда қилган хатти-ҳаракати учун ҳурматга сазовор бўлмади, одамларнинг ўзига мойиллигини йўқотди. Шунинг учун Никодим У билан учрашувга тунда боради. Бу учрашув ҳақида унинг биродарлари билмасликлари керак. Улар Никодимни тушунмайдилар. Аммо улар тушунгунларича Никодим кутиб ўтиролмайди. Тун шаҳар узра ёёйилганда, у уйидан чиқди, ҳеч кимга билдирмасдан эгри-бугри тош кўчалардан кетди. Никодим ҳовлиларни эҳтиёткорлик билан четлаб ўтиб, қўлларида чироқ кўтариб олган хизматкорларни айланиб ўтиб, ниҳоят, кўримсиз уйчага етиб келди. Унга айтишларича, Исо ва Унинг шогирдлари шу ерда тўхтаган эканлар. Никодим эшикни тақиллатди. Никодим ичкари кирганда, шовқин солаётган гуруҳ жим бўлиб қолди. Қандайдир порт ишчилари, солиқ йиғувчилар, интеллектуал қобилияти бор одамлар оламидан узоқ бўлганлар шу ерда эди. Улар ўтирган жойларида қотиб қолдилар. Исо меҳмонни кескин ишора билан ўтиришга ундади. Никодим ўтириб, гапни Муқаддас Китобдаги энг машҳур суҳбатдан бошлади: «Устоз! Сиз Худодан келган бир муаллим эканлигингизни биз биламиз. Агар Худо сиз билан бўлмаганда эди, Сиз бундай мўъжизали аломатларни қила олмас эдингиз» (Юҳанно 3:2). Никодим ўзи “биладиган” нарсадан гапни бошлади. «Мен уй вазифамни бажардим, — деди у нимани назарда тутганини айтиб. — Сенинг ишларинг менда тасаввур қолдирди». Биз Исодан шунга яраша салом-аликни кутяпмиз: «Мен ҳам сен ҳақингда эшитганман, Никодим». Биз тинглашга тайёр бўлдик, Никодим ҳам. Энди бир-бирларига одатдаги ўзаро илтифотлар бўлади. Аммо шундай бўлмади. Исо Никодимнинг жамиятдаги юксак мақоми, унинг олийжаноб ниятлари, унинг илмдаги обрў-эътибори ҳақида бир сўз демади. Аммо Никодимда ана шулар бўлмагани учун эмас, балки Исо учун буларнинг биронтаси ҳам аҳамиятга эга бўлмагани сабабли айтмади. Исо фақат таъкидлаяпти, холос: «Қайтадан туғилмаган биронта одам Худонинг Шоҳлигини кўролмайди» (Юҳанно 3:3). Мана, Муқаддас Битикдаги континентал сув айиргич, имон ўзгаришининг халқаро чизиғи. Никодим бир томонда турибди, Масиҳ — нариги томонда, У бу фарқни аниқ таъкидлаяпти. Никодим олийжаноб мақсадлар, самимий шижоат ва оғир меҳнат ўлкасида истиқомат қилади. “Худога ўзингиздаги энг яхши нарсадан беринг” деган унинг фалсафаси жаранглайди, Худо эса қолганларини ниҳоясига етказади. Исо нима деб жавоб берди? Сизнинг қўлингиздан келадиган энг яхши нарса ҳам ҳеч нарсага ярамайди. Сизнинг фаолиятингиз беҳуда. Сизнинг астойдил қилган ҳаракатларингиз сариқ чақага ҳам арзимайди. Юқоридан туғилмас экансиз, Худо тайёрлаганларни ҳатто кўра ҳам олмайсиз. Ҳайратда қолган Никодим — ҳаммамизнинг номимиздан гапиряпти. Яна туғилиш керакми? «Кекса одам туғила олармиди?! У онасининг қорнига қайта кириб, яна туғила олмайди–ку!» (Юҳанно 3:4). Бу ҳазил бўлса керак. Ҳаётни орқага қайтариш керакми? Кассетани яна бошига қайтариб ўраш керакми? Чақалоқликка қайтиш даркорми? Биз иккинчи марта туғила олмаймиз-ку! О, наҳотки биз буни истамаган бўлсак?! Қайтадан бошлаш... Яна уриниб кўриш. Пора-пора бўлган юраклар ва бой берилган имкониятлар орқада, охур ортида тебранади. «Кечирасиз, мен ўтиб олсам мумкинми?» Ким ҳам иккинчи марта имкониятни қўлга киритишни истамайди, дейсиз? Аммо кимдир ўша имкониятни қўлга кирита оладими? Никодим бошини қашлайди ва кулади: «Аҳ-а, мен сингари сочига оқ оралаганлар йўргакка қайтар экан-да». Аммо Исонинг юзида кулгидан асар ҳам йўқ: «Сизга чинини айтай: сувдан ва Руҳдан туғилмаган биронта одам Худонинг Шоҳлигига киролмайди» (Юҳанно 3:5). Бу пайтда ҳамон очиқ турган эшикдан кучли шамол бир неча тўкилган баргларни ичкарига олиб киради. Исо барглардан биттасини ердан олиб, қўлида ушлаб туради. Худонинг қудрати, худди шамол сингари, эркиндир, деб тушунтиради Исо. Янги юрак юқоридан туғилади. Унга хизмат қилиб эришиш ёки уни қайтадан яратиш мумкин эмас. Янгидан туғилиш – бу нима дегани? Унга ақл бовар қилмайди. Буни бошдан-охиригача Худо қилади. Никодим хонада ўтирган Исонинг издошларига кўз югуртириб чиқади. Уларнинг юзларидаги хавотирлик шундан гувоҳлик берадики, улар ҳам Никодимдан ортиқ кўп нарсани тушунмабдилар. Қария Никодимнинг ҳатто қутичаси ҳам йўқки, бундай фикрларни жойлаштириб, қулфлаб қўйса. У ўзларининг ҳаракатлари билан ўзларини тузатишга тайёр одамларнинг тилида гапиради. Исо эса бошқа тилдан фойдаланади (ҳатто жорий қилади). Одамларнинг харакатлари эмас, Худонинг меҳнати — аҳамиятга эга бўлган нарса мана шу. Яна бир марта туғилиш. Туғилиш, моҳиятига кўра, пассив ҳаракат. Самара бачадондан ташқарига ўзича чиқмайди. Туғишдан кейинги тарбиклар — онанинг ҳаракатларини эътироф этишдир. Ҳеч ким янги туғилган чақалоқни кўкларга кўтармайди («зўр ҳаракат қилдинг, чақалоқ! Баракалла!»). Йўқ. У медалга эмас, сўрғичга мушарраф бўлади. Олтин медалга унинг онаси сазовор бўлади. Она бунга яраша меҳнат қилди. Она кучанди, оҳ-воҳ қилди ва туғди. Жияним биринчи фарзандини туққанда, у палатага онасини ва укасини таклиф қилди. У уч соат қийналгандан кейин чақалоқни дунёга келтиришга муваффақ бўлди. Шундан кейин жиянимнинг укаси онасига қараб, шундай деди: «Ҳар сафар қилган қўполлигим учун сиздан кечирим сўрайман». Туғиш учун пулни она тўлайди. У чақалоқнинг ёрдамига муҳтож эмас, ундан маслаҳат сўрамайди. Шуниса етмай турувди! Мева эса ҳали кесилмаган киндиксиз нафас ола олмайди, қолаверса, янги оламга йўл ололмайди. Исо айтгандай, сиз билан бирга бўлолмаймиз. Руҳий туғилиш учун чақалоқ қобилияти эмас, ота-она қобилияти зарур. Ким ўша ота-она? Стратегик жиҳатдан сўзларнинг муҳим йиғиндисини кўриб чиқайлик. Қадимги грек тилида иккинчи туғилиш2 маъносини билдирадиган икки сўз бор эди. 1. Palin – такрорий фаолият, илгари қилинганни тўғрилаш3. 2. Anothen – такрорий фаолиятни билдиради, аммо бу фаолиятни аввалги субъект такрорлаши керак. Бу сўз “юқоридан, юқоридаги манбадан – осмондан ёки Худодан келадиган”4 маъносини билдиради. Соддароқ қилиб айтганда, биринчи марта ҳаракатни содир этган одам уни яна қайтаради. Исо айнан шу сўзни танлаган эди. Бу иккала сўз ўртасидаги фарқ Леонардо да Винчининг шоҳ асари билан мен чизган картиналардан бири ўртасидаги фарққа ўхшайди. Айтайлик, сиз билан мен Луврда машҳур “Жаконда” суратидан илҳомланиб турибмиз. Бу гўзалликдан завқланиб, мольбертимни тайёр қиламан ва шундай деб айтаман: «Мен мана шу ажойиб портретни яна бир марта чизмоқчиман». Мен уни чизяпман! Айнан ўша жойнинг ўзида – Salle des Etats да*. Мен Моно Лизани яратиш мақсадида чўткачамни бўёққа ботиряпман. Афсус, Лукадо — Леонардо эмас. Менинг “Бечора Лиза” картинам билан Пикассоникида номувофиқлик бор: бурун қаёққадир қаратиб қийшайтирилган, бир кўзи иккончисидан юқори. Барибир, мен сўзимда турдим ва “Жаконда” суратини яна бир марта чиздим. * Salle des Etats — Давлат зали. — Таржимон изоҳи Исо бошқа нарсани назарда тутган эди. У қадимги грек тилидаги иккинчи сўзни назарда тутган эди; бу сўз, юқорида айтганимдай, биринчи ҳаракатнинг бажарувчисини ифодалаб, ўша ҳаракатни яна такрорлашини кўрсатади. Бу – биз Луврда эслаган anothen сўзи бўлиб, у ерда Леонардо да Винчининг ҳозир бўлишини талаб қилган бўларди. Аnothen сўзи қуйидагиларга йўл қўймайди: Замонавий нусха кўпайтиришга; тақлидчиликка; виждонан нусха кўчиришга. Дастлаб нимадир қилган одам буни яна қайтадан қилиши керак. Биринчи ижодкор ўз ижодини яратади. Исо айнан ана шу ҳақда гапирган эди: Туғилиш: Худо томонидан амалга оширилади; Юқоридан: Худо Ўз ижодининг гўзаллигини тиклайди. Биз ниманидир такрорлашга ҳаракат қилишимиз керак эмас. Бизга ўзимизнинг кучимиз эмас, балки Худонинг мўъжизаси керак. Бундай ғоя Никодимни лол қилиб қўяди: «Бу қандай бўлиши мумкин?» (Юҳанно 3:9). Исо унга бизнинг умидимиз хазинаси бўлган Муқаддас Китобни кўрсатиб жавоб беради: Зеро, Худо оламни шунчалик севдики, Ўзининг ягона Ўғлини берди. Токи Унга ишонганлардан биронтаси ҳалок бўлмасин, балки абадий ҳаётга эга бўлсин (Юҳанно 3:16). Умид бағишлайдиган йигирмата сўз: Худодан — ҳаётга; бу сўзлар, севинглар, деган даъватдан иборат. Қисқа ва лўнда, қийинчиликсиз дастрўмолга гул қилиб тикиб безатиш мумкин ёки ёд олиш ҳам мумкин. Аммо шунчалик ишончлики, икки минг йил давомида таъқиблар ва шубҳаларга бардош бериб келмоқда. Агар сиз Муқаддас Китоб ҳақида ҳеч нарса билмасангиз, шундан бошланг. Агар Муқаддас Китобни тўлиқ билсангиз, мана шу оятга қайтинг. Ҳаммамиз ҳам такрорлашимиз керак. Инсониятнинг энг асосий муаммоси — бу инсон қалбидир. Инсониятга Худонинг шифоловчилиги ҳам ана шунда келади (қаранг: Юҳанно 3:16). Худо севади. Худо беради. Биз ишонамиз. Биз яшаяпмиз. Битиклар учун бу сўзлар — Америка учун Миссисипи зарурат бўлгандай гап. Зотан, Миссисипи — Американинг қоқ юрагига йўл. Шу сўзларга ишонасизми ёки рад қиласизми, тасдиқлайсизми ёки инкор қиласизми — Масиҳ ҳақидаги жиддий мулоҳаза ана шуларга асосланиши керак. Британия тарихчилари озодликнинг Буюк хартияси ҳақида унутишлари мумкинми?! Мисршунослар Розетта тошини четлаб ўта оладиларми?! Сиз Масиҳ таълимоти ҳақида фикр юритиб, Юҳанно 3:16да баён қилинган ҳақиқат ҳақида бирон марта ўйламаслигингиз мумкинми? Бу оят ҳузур-ҳаловат алифбосига, масиҳийлик эътиқодининг предмет кўрсаткичига киради. Оятдаги ҳар бир сўз — хазинадан олинган бриллиантдир. Оятни яна бир марта ичингизда ва овоз чиқариб ўқинг, диққатингизни тортаётган сўзларни белгиланг. «Зеро, Худо оламни шунчалик севдики, Ўзининг ягона Ўғлини берди. Токи Унга ишонганлардан биронтаси ҳалок бўлмасин, балки абадий ҳаётга эга бўлсин». «Худо оламни шунчалик севдики...» Биз шафқатсиз, ғазабнок Худо ҳақида, оламни жазолайдиган, оламни тўғрилайдиган, оламдан юз ўгирадиган Худо ҳақида ўйлар эдик.... Аммо оламни севадиган Худо ҳақида-чи? Оламдейсизми? Мана шу оламми? Бошқаларни бахтсиз қиладиган, умидларини пучга чиқарадиган, орзуларини ўлдирадиганлар яшайдиган оламми? Диктаторлар жазавага тушадилар. Дилозорлар одамларни хўрлайдилар. Жамиятнинг устунлари, биз иззат-ҳурматга сазовормиз, деб ҳисоблайдилар. Аммо Худо бу оламни севади. Хўп. севар экан, унга нима беряпти? Нима дейсиз? Ўзининг қонунларини беряпти дейсизми? Ўзининг кўрсатмалариними? Ўзининг тамойиллариними? Ўзининг амрлариними? Йўқ. Юракларга хотиржамлик берадиган, идрокни итоат эттирадиган, бизнинг қисматимизни ҳал қиладиган ваъдани: Худо Ўзининг ягона Ўғлини берди, мавҳум ғояни эмас, Худонинг тажассумини. Муқаддас Битик Исони Худо билан тенглаштиради. Бундан келиб чиқадики, Худо Ўзини берди. Нимага? Токи «Унга ишонганлардан биронтаси ҳалок бўлмасин» деган мақсадда. Ўзининг ишончини “О, ҳузур-ҳаловат” мадҳиясида ифодалаган Джон Ньютонга ҳамма чекловларга барҳам берадиган олмош жуда ёқарди. У шундай деган эди: «Агар мен: „Чунки Худо оламни шунчалик севдики, Ўзининг ягона Ўғлини берди, токи Джон Ньютон Унга ишониб, абадий ҳаётга эга бўлсин“ деб ўқиганимда эди, мен, бу Джон Ньютондир деган хулосага келган бўлардим; аммо „биронтаси“ сўзи мана шу Джон Ньютонни ҳам ва ўша Джон Ньютонни ҳам назарда тутишга олиб келади; хуллас, уни қандай номламасинлар, маъқул келганини назарда тутишга олиб келади»5. биронтаси... умумлаштирувчи сўз. Ҳалок бўлмасин... эҳтиёткорликка чорлайдиган сўз. Биз уни чизиб ташлашни эмас, балки бутунлай ўчириб ташлашни афзал билган бўлардик. Исо эмас, биз. У дўзах дарвозасининг ҳар бир қаричини “Кириш мумкин эмас” деган белги билан иҳоталаб қўйди. У ерга кирмоқчи бўлганлар мағлуб бўлганлардир, деб айтади Исо. “Бу дарвозага йўл Менинг ўлик танам орқали боради”, деб таъкидлайди. Барибир, у ерга боришни истовчилар топилади. Охирида кимдир ҳалок бўлади, кимдир яшаб қолади. Бу фарқ нима билан белгиланади? Меҳнат билан ҳам, истеъдод билан ҳам, келиб чиқиши билан ҳам, мол-мулки билан ҳам эмас. Никодимда бу нарсаларнинг ҳаммаси керагидан ортиқ бор эди. Фарқ бизнинг ишончимиз билан белгиланади: «Токи Унга ишонганлардан биронтаси ҳалок бўлмасин, балки абадий ҳаётга эга бўлсин». Янги Гебридлар оролларида Муқаддас Китоб таржимонлари “имонли” сўзининг таржимасидаги қийинчиликларга дуч келдилар. Бу эса жуда муҳим эди, ахир, бу сўз ҳам, унинг остидаги тушунча ҳам Муқаддас Битикда ниҳоятда муҳим роль ўйнайди. Таржимонлардан бири Джон Дж. Пэтон ерли аҳолини “овлаш” пайида юрганда, тўсатдан муаммони ҳал қилиш йўлини топди. Иккита одам ўлдирилган катта буғуни олиб, ходага ўтказиб кўтардилар ва тик тоғ йўлларидан юриб, Пэтоннинг уйига олиб келдилар. Улар айвон олдига елкаларидаги оғир юкни ташладилар ва кейин тўқима креслога шалоп этиб ўзларини ташладилар. Шунда улардан бири ўзининг она тилида шундай деди: «О, бу ерда чўзилиб дам олиш қандай яхши-я». Пэтон дарров қоғоз билан қалам олди жумлани ёзиб олди. Натижада Юҳанно 3:16нинг тугал таржимаси қуйидагича жаранглади: «Чунки Худо оламни шунчалик севдики, Ўзининг ягона Ўғлини берди. Токи Унда ором топган биронтаси ҳалок бўлмасин, балки абадий ҳаётга эга бўлсин»6. Масиҳда “жойлашиб олинг” ва ором олинг. Худди Мартин Лютер сингари. Буюк ислоҳотчи ўлими олдидан шафқатсиз бош оғриғидан азоб тортиб, тўшакка михланиб қолди. Дардларини енгиллатиш учун унга дори-дармон таклиф қилдилар. У рад қилди ва буни шундай изоҳлаб берди: «Бош ва юрак учун энг яхши рецепт қуйидаги ҳақиқатдан иборат: Зеро, Худо оламни шунчалик севдики, Ўзининг ягона Ўғлини берди. Токи Унга ишонганлардан биронтаси ҳалок бўлмасин, балки абадий ҳаётга эга бўлсин»7. Бош ва юрак учун энг яхши рецепт. Бундай дори кимга ёрдам бермайди?! Маълум бўлишича, Никодим бу оби ҳаётдан керак миқдорда қабул қилган. Исони хочга михлаганларида, бу илоҳиётчи Ариматеялик Юсуф билан бирга Исони иззат-ҳурмат билан дафн қилдилар. Агар ўша замондаги масиҳийликка қарши кайфиятларни ҳисобга оладиган бўлсак, бу шунчаки одоблилик белгиси эмас. Исо қабрда йўқ деган хабар тарқалганда, айрим одамлар, Уни яна тирик ҳолда кўрамиз, деб айтдилар. Балки, ўша тунги суҳбат ҳақида: «Э-ҳа… янгидан туғилиш! У Ўзидан бошлайди деб ким ҳам ўйлабди, дейсиз!»кулиб эслагандир. Ўйлаш ва муҳокама қилиш учун 1. «Никодим олийжаноб мақсадлар, самимий шижоат ва оғир меҳнат ўлкасида истиқомат қилади. “Худога ўзингиздаги энг яхши нарсадан беринг” деган унинг фалсафаси жаранглайди, Худо эса қолганларини ниҳоясига етказади». Сизга маълум диндор одамларнинг кўпчилиги ана шундай фалсафий қарашда бўлганларида, сиз уларга қўшилармидингиз? Сизнингча, бу фалсафа нимаси билан яхши? Нимаси нотўғри? 2. Юҳанно 3:16ни оҳиста, худди биринчи марта ўқиётгандай, ўйга толиб ўқинг. Оятдаги қайси сўзлар ишончлилиги билан, заррача шубҳа йўқлиги билан сизни кучлироқ ҳайратга солади? Нимага? 3. «Токи Унга ишонганлардан биронтаси ҳалок бўлмасин, балки абадий ҳаётга эга бўлсин». Масиҳга ишониш сиз учун осонми ёки қийинми? Нимага? 4. Сиз Исога тунда келганингизда, Унга қандай саволлар берасиз? Сизга умид ва хотиржамлик берадиган қандай жавоблар оласиз? 5. Агар сиз яна бир марта – юқоридан туғилганингизда эди, ҳаётингиз қай тарзда ўзгарган бўларди? Агар сиз Исони ҳаётингизга таклиф қилмаган бўлсангиз, бу ҳақда ҳозироқ ўйланг. Сизга қуйидаги оддий ибодат ёрдам бериши мумкин: «Отажон, Сен бу оламни севганингга ишонаман. Сен Ўзингнинг ягона Ўғлингни бердинг. Токи мен Сен билан абадий яшай. Мен Сенсиз ўламан. Мен Сен билан яшайман. Мен ҳаётни танлайман. Мен Сени танлайман». 18-боб Яир Шу пайт Яир исмли бир одам келиб қолди. У синагога оқсоқоли эди. У Исонинг оёғига бош уриб: “Илтимос, уйимга юринг”, — деб ёлворди. Чунки Яирнинг ўн икки ёшли ёлғиз қизи ўлим тўшагида ётган эди. Исо ўша одам билан кетди. Оломон Исони ҳар томондан қисиб қўярди. Оломон орасида ўн икки йилдан бери қон кетишидан азоб чекаётган бир аёл ҳам бор эди. У бор–будини табибларга сарфлаган бўлса ҳам, биронтаси унга шифо бера олмаган эди. Аёл Исонинг орқасидан келиб, Унинг кийими этагига қўл теккизди. Шу заҳоти қон кетиши тўхтади. — Менга ким тегди? — деб сўради Исо. Исога қўл теккизганини ҳеч ким тан олмади. Шунда Бутрус деди: — Устоз, оломон Сизни ўраб олиб, сиқиб қўйганини кўриб турибсиз–ку! Лекин Исо деди: — Кимдир Менга қўлини теккизди. Ичимдан бир куч чиққанини сездим. Назардан четда қола олмаслигини билиб, аёл титраганча Исонинг олдига келди. Унинг оёқлари остига ўзини ташлаб, бутун халқ олдида нима сабабдан Исога қўлини теккизганини ва қўл теккизган заҳоти шифо топганини айтиб берди. Исо унга деди: — Қизим, ишончинг сени соғайтирди. Эсон–омон бор. Исо шундай деб турган ҳам эдики, синагога оқсоқолининг уйидан кимдир келиб унга: — Қизингиз ўлди, Устозни овора қилмай қўя қолинг, — деди. Буни эшитган Исо синагога оқсоқоли Яирга деди: — Қўрқманг. Фақат ишонинг, қизингиз шифо топади. Исо оқсоқолнинг уйига келганда, Бутрус, Юҳанно, Ёқуб ва қизнинг ота–онасидан бошқа ҳеч кимнинг ичкарига киришига рухсат бермади. Ҳамма қизча учун дод–фарёд қилаётган эди. Исо уларга деди: — Йиғламанглар, ахир, қизча ўлмаган, у ухлаб ётибди. Улар эса Исонинг устидан кулдилар, чунки қизча ўлганини билардилар. Исо эса қизчанинг қўлидан ушлаб: — Қизалоқ, тур ўрнингдан! — деди. Қизчага жон кирди. У шу заҳоти ўрнидан турди. Исо: “Қизчага овқат беринглар”, — деб буюрди. Қизчанинг ота–онаси донг қотиб қолдилар. Исо эса уларга бўлган воқеа ҳақида ҳеч кимга оғиз очмасликни буюрди (Луқо 8:41–56). Абадийликдан учқун Уоллес муҳим шахс эди. У футбол матчи бошланиши олдидан умумий ибодат қилар, айни пайтда маҳаллий “Шерлар клуби”нинг президенти лавозимини ҳам эгаллаган эди. Унинг фахрий унвони бўлиб, ёқалари доим оппоқ, майин қўлларини парвариш қилиб юрар, қадоқдан асло асар ҳам йўқ эди. Уоллес жамоатхонанинг қурбонгоҳ қисмида шинам хонада ўтирарди. Унинг котибасини Уоллес билан қиёслаганларида, котиба бир қадар толиққан кўринарди. Уоллеснинг хонаси эшигидан аранг кирасиз, аммо у мафтункор табассуми билан ҳамма хавотирликларингизни тарқатиб юборарди. У хона деворига яқин жойда айланма чарм креслода ўтирар, деворга эса рамкаларга солинган дипломлар осилган эди. Унда бошқаларни эшитиш маданияти шунчалик баланд эдики, буни кўриб сиз ҳатто юрагингизнинг энг тубидаги сирларингиз ҳам ўртоқлашгингиз келарди. У яхши одам эди. Оиласи ўзи истагандай бўлмади, аммо бошқа кўпчилик одамларникига қараганда анчагина яхши эди. Унинг жамоатхонаси ҳар доим қавм билантўла бўларди. Уни ҳамма ҳурмат қиларди. Гольф бўйича ўн беш турнирда ғолиб чиқди. Жамоа унинг хизматига йигирма йил тўлишини нишонлаб, маҳаллий гольф-клубининг аъзолик билетини топширди. Одамлар уни кўчада ҳам танирдилар, унинг фисиҳ ва Мавлуд (Рождество) байрамига бағишланган ваъзларини эшитиш учун олдиндан бориб жой эгаллаб қўярдилар. Унинг пенсия жамғармаси ўсиб бораверди. Чўпонлик либосларини ечиб, ҳаётининг кузини хотиржам, енгил шароб ва яхши китоблар устида ўтказадиган пайт келгунгача ҳали ўн йил бор эди. Агар у бирон гуноҳ қилган бўлса, бу ҳақда ҳеч ким билмасди. Агар уни қўрқув қийнаётган бўлса, ҳеч ким бу ҳақда ундан эшитмаган, акс ҳолда у жуда катта гуноҳ қилган бўларди. Уоллес одамларни яхши кўрарди. Шундай бўлса ҳам, ўша кун эрталаб у ҳеч ким билан гаплашишни истамади. У ёлғиз ўзи қолишни истади. У котибасини чақириб, кун охиригача, бирон телефон қўнғироғига жавоб бермайман, деди. Котиба бунда ҳеч қандай нотабиийликни кўрмади. Шеф эрталаб телефондан бир қадам ҳам нари кетмади. Котиба, чўпонимиз илмий машғулотлар билан шуғулланиши учун вақт керак экан, деб тушунди. Бу фикрнинг бир қисмигина тўғри эди. У эрталаб телефон ёнидан асло жилмади. Унга бўш вақт керак эди, аммо қандайдир машғулотлар учун эмас. Йиғлаб олиш учун вақт керак эди. Уоллес қурбонгоҳ ёнидаги хонасида қизил ёғочдан ясалган катта фотопортретга қарайди. У нам тўла кўзларини ўн икки ёшли қизчасига тиккан. Оппоқ тишлари. Иккита қилиб ўрилган сочлари. Юзларини сепкил босган. Қизчаси – онасининг айнан ўзи. Мовий кўзлар, қоп-қора сочлар, қанқайган бурун. Қизчасига отадан фақат унинг қалби насиб бўлди. Отанинг қалбини қизчаси эгаллади. Отада қалбини қайтариб олишга заррача истак йўқ. Қизча оилада ягона фарзанд эмас, балки оилада энг кичиги. Бошқа қизлари ҳам йўқ. Жажжи қизчасининг атрофида Уоллес ҳимоя тўсиғи ўрнатди. Эҳтимол, айнан шунинг учун ҳам охирги кунларда азобда қолган. Тўсиқ қулади. Ҳаммаси олти кун олдин бошланди. Қизча мактабдан эрта қайтиб келди. Истимаси юқори экан. Хотини, бу оддий шамоллаш бўлса керак, деб каравотга ётқизди. Тунда иситма кўтарилиб кетди. Эрталаб хотини қизини олиб шифохонага ғизиллаб учди. Докторлар талмовсираб қолдилар. Улар аниқ диагноз қўя олмадилар. Фақат бир нарсани топа олдилар, холос: қизча касал, касаллик ривожланиб боряпти. Уоллес ҳеч қачон ўзини бунчалик ожиз ҳис қилмаган эди. У дардини қандай енгиллатишни билмасди. У жуда кучли бўлишга кўникканидан, кучсиз бўлишнинг уддасидан чиқолмади. Қўнғироқ қилиб, ҳол-аҳвол сўраганларнинг ҳаммасига, қизимнинг аҳволи яхши, деб ишонтирди. У ҳаммани, Худо улуғ ва меҳрибон, деб ишонтирди. Ўзидан бошқа ҳаммани. Уоллеснинг ичини ҳиссиётлар жунбушга келтирган. Тўғон ёрила бошлади. Даволовчи врачнинг яқиндагина “Қизингиз комага тушиб қолди”, деб қилган қўнғироғи ҳал қилувчи зарбани берди. Уоллес телефон трубкасини осиб қўйиб, котибасига, қўнғироқ қилганларга мени йўқ деб айтинг, дея огоҳлантирди. Суратга томон чўзилиб, қўлига олди. Калласида бирдан каруселга ўхшаб “Бу адолатдан эмас, бу адолатдан эмас”, деган сўзлар айланаверди. У энкайиб, фотосуратни лабларига босиб, йиғлаб юборди. Бу нотўғри. Бутунлай нотўғри. «Нимага ўн икки ёшли қизча? Нимага айнан у?» Уоллес ойнадан қовоғи солиқ осмонга қаради, унинг юзлари тошдай қотиб қолган эди. Уоллес ўрнидан турди. Диван ёнидаги кофе ичиладиган стол ёнига келди ва бир пачка қоғоз рўмолча олди. У ҳар эҳтимолга қарши оилавий масалалар билан консультацияга келадиган одамлар учун тайёрлаб қўйган эди. Бурнини қоқиб, ойнадан жамоатхона ҳовлисиги разм солди. Бир қария скамейкада газета ўқиб ўтирибди. Бошқа бири келиб, унинг ёнига ўтирди ва нон ушоқларини тош йўлга соча бошлади. Бир тўда каптарлар томдан шувиллаб учиб келиб, насибасини чўқий бошлади. «Наҳотки билмаяпсизлар – ахир, менинг қизим жон беряпти-ку! Нимага ҳеч нарса бўлмагандай, у ерда ўтирибсизлар?» Уоллес қизи ҳақида ўйлаяпти. Баҳор пайтлари қизи одатда мактабдан қайтаётиб, отсининг олдига кирарди. Отам уйга олиб бориб қўяди, деб жамоатхона ҳовлисида кутиб ўтирарди. Уоллес ҳовлида қизи каптарларни қувиб юрганини эшитиб, кетадиган вақт бўлганини тушунарди. У ҳамма машғулотларини тўхтатар, ойнанинг олдида туриб, қизини кузатарди. Қизи боғча атрофидаги панжара устида мувозанат сақлаб қандай юришини кузатарди. Бегона ўтлар орасидан қандайдир гулларни териб олганини кузатиб турарди. Қизча айланиб-айланиб, майсалар устига йиқилар, чалқанча ётганича осмонда сузаётган булутларни томоша қиларди – ота ана шуларни ҳам кузатиб турарди. «Эй, малика, — деб чақирарди ота ўшанда. — Менинг қимматли тентаккинам». Кейин ҳамма китобларини ва ташвишларини стол устида қолдириб, унинг олдига тушарди. Ҳозир эса баҳор эмас, қизи ҳам ҳовлида йўқ. Ҳозир қиш, жонидан ҳам азиз қизгинаси ўлим тўшагида. Скамейкада иккита қария ўтирибди. «Жоним қоқиндиқ, суюкли маликам». Ҳовлида бирдан яна бир одам пайдо бўлади. У ҳалиги иккала одамга нимадир дейди. Учалови шоша-пиша қаёққадир отланадилар. «Биронта матчга кетаётган бўлсалар керак», — деб ўйлайди Уоллес. Кейин эсига тушади: — «Э-ҳа. Устознинг олдига шошилишяпти. У шу ерда-ку». Уоллес сал бўлмаса унутай дебди. Бугун уларнинг шаҳрига Исо келади. Эрталаб Уоллес уйдан чиқаётганда, қўшниси: “Сиз Устозни кўргани борасизми?” деб сўраган эди. Устоз ҳақида ҳамма ўзаро баҳслашаётган эди. Уоллес бундай ғоялар устидан ичида кулиб қўйди. — Йўқ, бугун мен жуда бандман, — деб қўлини силкиди Уоллес қўшнисига. У аниқ биларди: бўш кунида ҳам бундай дарбадар воизни кўргани вақт ажратмаган бўларди. Айниқса, ўша воизга. Жамоатхоналарга юборилган хабарномада бу йигитни бошқача фикрдаги одам деб айтардилар. Кимдир ҳатто уни руҳий хаста деб ҳам айтган эди. Аммо оломон Уни шунчаки бир кўриш учун югуриб кетди. Инсоният учун эса У Худонинг инъоми каби эди. «Мен эса бораман», — Уоллес қўшнисининг сўзларини эслади. «Марҳамат, боравер,— тиржайди Уоллес, — ахир, сен янгиликларнинг машҳур ишқибозисан». «Айтишларича, У хасталарни шифолар эмиш...» — яна хотирлади у қўшнисининг сўзларини. Уоллес елкаларини тўғрилади. Кейин бўшашди. «Аҳмоқлик қилма», — деб маслаҳат берди у ўзига. «Динни ниқоб қилиб олган шифоловчилар — бизнинг касбимиз учун шармандалик, — деган эди у ўтган кузда семинарияда қилган маърузасида. — халқнинг танасидаги текинхўрлар, фирибгарлар, пул эвазига пайғамбарман деб даъво қиладиганлар». У телешоуда ҳар турли одамларни кўрган эди: икки томони ҳам тугмали костюм кийган, қолипга ўхшаш одамлар илжаяди, юзларига упа суртилган. Уоллес бошини тебратди ва ёзув столига келди. Яна суратни қўлига олди. Яна фарзандининг суратига тикилди, ҳадемай у тортиб олинади. «Айтишларича, У шифолар эмиш...» Уоллес варинтларни тарозига солиб кўра бошлади: «Агар борсам, мени таниб қоладилар, ишим учун қимматга тушади. Мабодо, У бирон нарса қила олса-чи...» Баъзан одамнинг умидсизлиги унинг мағрурлигидан кучлироқ чиқади. У елкаларини қисди: «Наҳотки менда танлов имконияти бор бўлса?» * * * Ўша кунги воқеа Уоллеснинг ҳаётини ўзгартириб юборди. Кейинчалик у бу воқеани қаерда имконини топса одамларга ҳикоя қилиб юрди. Мен машинамни қўйиш учун жой қидириб, автобус вокзали атрофини уч марта айланишимга тўғри келди. Автостоянка счетчиги учун чўнтагимни ковлаб танга топгунимча, совуқ шамол қулоқларимни чимчилади. Мен пальтом тугмаларини охиригача қадаб, шамолга томон юзимни буриб, кета бошладим. Ўтган йилги байрам откриткалари унутиб қолдирилган дўкон витриналаридан ўтдим. Мен ўтган бар эшигидан кимдир чиқиб,ерда булғаниб ётибди. Ўнтача ўсмир бола ғишт девор ёнида йиғилиб олган. Шундоққина оёғим остига сигарет қолдиғи келиб тушди. Чарм пальто ва спорт иштони кийиб олган учта эркак ахлат бакида ёқилган ўтда қўлларини иситяпти. Улардан бири орқамдан пишқирди: “Қара, ғалати махлуқ-а”. Мен орқамга қайрилмадим. Агар у мен ҳақимда айтган бўлса ҳам, мени асло қизиқтирмасди. Мен ўзимни ноқулай сезяпман. Шаҳарнинг бу қисмида мен анча йиллардан бери бўлмаган эдим. Дорихонадаги ойнада ўз аксимга бир кўз ташлаб олдим. Мовут пальто. Охирги русумдаги ботинка. Кул ранг костюм. Қизил галстук. Мени бошдан-оёқ кўздан кечирганлари ажабланарли эмас. Мен одамларнинг кўзларида саволни уқдим: «Нимага жаноб бу ерга кирди экан?» Автобус вокзалида одам қайнайди. Мен аранг эшикдан тиқилиб кирдим. Ичкарига кириб олганимдан кейин тушундимки, истасам ҳам, ташқарига чиқа олмас эканман. Каллалар юқорига кўтарилиб, балиқчилик заводидаги пўкак сингари йўқ бўлиб кетарди. Келган йўловчилар учун чиқиш жойи бўлган деворга ҳамма яқинроқ бориб олишга ҳаракат қиларди. Мен биринчи қаторга ўтиб олиш йўлини топдим. Бошқаларни шунчаки ишқибозлик олдинга ўтказган бўлса, мени ноумидлик олдинга етаклади. Ойна томонга ёриб ўтиб, Уни кўрдим. У автобус ёнида турарди. Ҳар нарсани билишга қизиқувчи одам билан Унгача бўлган масофа бор-йўғи икки қадам эди. У жуда содда кўринарди. Унинг эгнида велвет костюм, биласизми, тирсагига ямоқ солинган костюм. Шими эскириб кетган, аммо жуда хушбичим. Галстуги йўқ. Пешонасидаги сочлари сийраклашган, умуман олганда, узун, жингалак, қоп-қора. Унинг овозини эштимадим, аммо юзини кўрдим.Қошлари қалин. Кўзларида учқун йилтирайди, лабларида табассум, гўё Унинг туғилган кунига тақдим қилинган совғани қандай очишингизни У кузатиб тургандай. Унинг қиёфаси мен тасаввуримда чизган образга асло ўхшамас эди. Ҳар эҳтимолга қарши ёнимда турган аёлдан: “Аниқ Уми?” деб сўрадим. — Бу Ўша, — деб менга қараб табассум қилди. — Бу Исо. У эгилди, бир лаҳза кўздан ғойиб бўлди ва қўлларида қандайдир жажжигина бола билан яна кўринди. У куларди. Бақалоқ болани маҳкам бағрига босиб, боши узра баланд кўтарди. Қўллари озғин, чайир. Кимдир менга, Исо Миссисипи штатида туғилиб ўсган, У автомеханикнинг ўғли деб айтгандай бўлди. Исо болани онасига бериб, эшикка томон йўналди. Мен тушуниб турардим — агар У ҳозир автовокзал биносига кирса, мен Уни ташқарига олиб чиқа олмайман. Мен кафтларимни ойнага тираб, эшикдан тиқилиб ўтдим. Ёнимдагилар норози бўлдилар, аммо мен мақсадга астойдил илгарилайвердим. Мен эшик олдида Исо билан бир пайтда пайдо бўлиб қолдим. Нигоҳларимиз тўқнашди. Мен тўхтаб қолдим. Чамаси, Унга нима деб айтаман, деб олдиндан ўйлаб қўйишни унутган эканман. Эҳтимол, У мени танийди, деб ўйлаган бўлсам керак. Эҳтимол, У мендан: “Сизга бирон ёрдамим керак эмасми?” деб сўрайди дея тахмин қилгандирман. «О, айтгандай, меннг қизим хаста, мен ўйлаган эдимки, агар Сиз иболат қилсангиз...» Ҳаммаси аксинча бўлиб чиқди. Сўзларим томоғимда тиқилиб қолди. Сезиб турибман: кўзларим ёшга тўлган, иякларим титрайди, гўё нотекис йўлакда қадам ташлаяпману тиззаларим букилиб кетади. — Анови ерда қизим. қизалоғим... У оғир касал. Сиз унга шунчаки қўлингизни текизиб қўёлмайсизми? Токи у ўлмасин? Мен сўзларимни аранг айта олдим. Аммо айтганларимдан афсусландим. Агар У инсон бўлса, имконсиз нарсани сўрайман. Агар У инсондан юқори бўлса, бундай илтимос қилишга қандай ҳуқуқим бор?! Мен Унга қарашга журъат қилолмадим. Мен шарманда бўлган эдим. Агар оломон у ёқ-бу ёққа сурилса, ҳамма мени айланиб ўтишига тўғри келади. Нигоҳимни кўтариб қарашга жасорат етишмасди менда! Чамаси, бунга менда куч йўқлигини У тушунди. У менга ёрдамлашди. У бармоқларини иягимга қўйганини ҳис қилдим. У юзимни ўзига қаратди. У менинг бошимни орқага ташлашига ҳожат қолмади. У тиз чўкканича олдимда турарди. Мен Унинг кўзларига қарадим. Бу ёш воизнинг нигоҳи ёши ўтган чўпонни ўзига тортган эди, гўё эски қадрдонини бағрига босгандай. Шунда мен Уни танишимни ичимдан ҳис қилдим. Мен бу кўзларни қаердадир кўрганман. Бу нигоҳ менга таниш эди. — Мени қизчанинг олдига олиб бор, — У тирсагимдан ушлади. Туришимга ёрдамлашди: — Машинанг қаерда? — Машинами? Ҳов анови ерда! — мен Унинг қўлларидан ушлаб, оломон орасини ёриб ўта бошладим. Бу осон эмас эди. Бўш қўлим билан одамларни, худди жўхори поялари сингари, икки томонга суриб борардим. Ҳамма бизга қараб турибди. Ёш оналар, болаларимизни дуо қилиб қўйинг, деб кутиб туришибди. Юзлари киртайган қариялар хасталиклардан халос бўлиш умидида турибдилар. Мен бирдан Унинг қўлларини йўқотиб қўйдим. Унинг қўллари менинг қўлларимдан чиқиб кетган эди. Қайрилиб қарасам, У ҳар томонга аланглаб турибди. У бирдан тўхтаб қолганидан оломон ҳайрон бўлди. Ҳамма жим бўлиб қолди. Унинг юзлари оқариб кетганини кўрдим. У худди Ўзи билан Ўзи гаплашаётгандай бўлди: — Кимдир Менга қўлини текизди. — Нима-нима? — деб яна сўради ҳамроҳларидан бири. — Кимдир Менга қўлини текизди. Мен “У ҳазиллашяпти”, деб ўйладим. У қайрилиб, ҳаммага диққат билан қараб чиқди. У аччиқланяптими ё хурсанд бўляптими - мен жонимдан кечиб, айта олмаган бўлардим. У кимнидир қидирди, кимлигини билолмади. Аммо ўша одамни кўриши билан танишига ишончи комил эди. Шу пайт менинг ортимда овоз эшитилди: — Мен Сизга қўлимни текизган эдим. — Исо орқасига қайрилди. — Ўша мен эдим. Жудаям афсусдаман, аммо... Оломон қизни ўртада қолдириб, икки томонга тисланди. Озғингина, ҳатто қилтириқ деса ҳам бўлади. Агар унинг билагидан юқорисини ушлаганимда эди, бош бармоғим билан кўрсаткич бармоғим бир-бирига туташган бўларди. Териси буғдойранг, сочлари майдалаб ўрилган, ҳар бирига мунчоқ осилган. Эгнида пальтоси йўқ. У қўлларини чалиштириб, тирсакларини кафтлари билан ушлаган. У фақат совуқдан эмас, қўрқувдан ҳам ўзини ўзи қўллари билан бағрига босиб олган эди. — Қўрқма, — деб қизни тинчлантирди Исо. — Сенга нима бўлган эди? — Мен СПИД билан хасталанганман. Орқамда турган одам “эҳ-ҳа” деди. Кимдир орқага ўзини ташлади. Исо олдинга юрди: — Ўзинг ҳақингда Менга айтиб бер-чи. Қиз Унинг кўзларига қаради, тўпланиб турган оломонга назар солди, титраб-қақшаб ютинди-да, гап бошлади: — Менинг пулим йўқ. Докторларнинг айтишича, бу фақат вақт билан боғлиқ масала экан. Борадиган жойим йўқ. Энди эса... Қиз кўзларини ерга қаратиб, кулимсиради. Унинг қулоғига кимдир яхши хабарни шивирлаб айтгандай, кулди. Мен Исога қарадим. Агар У ҳам кулмаса, мен жойимда ағдарилиб тушишим аниқ. Улар ўша ерда турганларича бир-бирларига кулиб қараб турардилар, худди синфда ўқитувчининг саволларига иккала боладан бошқа жавоб берадиган ўқувчи йўқдай. Ўшанда мен бу нигоҳни яна кўрдим. Бир дақиқа олдин У тиз чўкиб турганда мен кўрган нигоҳ қизга ҳам насиб бўлди. Мен қизнинг кўзларига яна қарадим, бу кўзларни илгари қаердадир кўрган эдим. Лекин қаерда? Мен бу кўзларни қаерда кўрганман? Мен қизга қарадим. У ҳам менга бир лаҳза қараб турди. Мен унга нимадир демоқчи бўлдим. Менимча, унда ҳам шундай истак уйғонди. Мен билан у тамомила бошқа одамлар эдик, аммо бирдан умумий жиҳатлар ҳам кўринди. Биз ғалати жуфтликни намоён қилиб турардик: у шприцдан ўйилган қўллари ва тунги ўйнашлари билан; мен эса тирноғимгача солиҳлигим ва ваъз конспектларим билан. Мен умр бўйи, ана шунақа қизлар сингари бўлманглар, деб одамларни ишонтириб келдим. Бу қиз, мен сингари риёкорлардан қочиб, ҳаётини ўтказди. Аммо ҳозирда мен у билан бирга умумий душманимиз – ўлимга қарши бирлашганмиз. Бу сайёҳ воиз титиғи чиқиб кетган арқонларимизнинг тугунларини боғлай олади, арқон учларига эса биз маҳкам ёпишиб оламиз, деб ишониб турардик. Исо қизга деди: — Ишончинг сени қутқарди. Энди бор, ҳаётдан завқланиб яша. Қис ҳатто хурсандчилигини яшира олмади. У кулиб Исога қаради, сакраб-ўйнаб, Исонинг юзидан ўпди. Оломон кулди, Исо қизариб кетди, қиз кетди. Мен дарров сезмай қолибман: Исо гаплашиб турганда, оломон орасини яна қандайдир одамлар ёриб ўта бошлаган эканлар. Улар менинг орқамда турган эдилар. Улар паст овозда гаплашишар, мен эса уларни овозларидан танидим. Улар менинг жамоатимдагилар эди. Улардан бири елкамга қўлини қўйди: — Энди Устозни овора қилишингизга ҳожат йўқ. Қизингиз ўлди. Бу сўзлар юрагимни тешиб ўтгандай бўлди, аммо Исо хабар келтирган одамнинг гапини бўлди: — Қўрқиш керак эмас; Менга ишон. Кейинги бир неча дақиқа давомида биз шиддатли ҳаракатни авж олдирдик. Оломон орасини ёриб ўтиб, қизимнинг вафот этгани тўғрисидаги хабарни олиб келган одамнинг машинасига ўтириб, шифохонага ўқдай учиб кетдик. Қабулхонада ҳамма саросимага тушиб қолган. Жамоатим аъзолари, қўшниларим, дўстларим шу ерда экан. Кимдир ўкириб йиғларди. Хотиним стулда ўтирар, ранги оқариб кетган, миқ этмайди. Қалтираётган қўллари билан у қизариб кетган кўзларидаги ёшни артарди. Мен кириб келганимдан кейин, тасалли бериш учун ёнимга кели бошладилар. Исо мени тўсиб олди. Ҳамма тўхтаб, нотаниш одамга қаради. — Нимага йиғлаяпсизлар? — деди у. — У ўлмаган, у ухлаяпти, холос. Бу гапдан улар ҳайратга тушдилар. Улар ўзларини ҳақоратланган деб билдилар. — Бу қанақа бемаънигарчилик! — бақирди кимдир. — Ким бўпти у ўзи?! — Уни бу ердан чиқариб юбориш керак! Аммо Исо ҳеч қаёққа кетмоқчи эмас эди. У кескин қайрилиб, икки сонияда қизим ётган палатанинг эшиги олдида пайдо бўлди. Биздан бир нечамизга “Ортимдан юринглар” дегандай ишора қилди. Биз палатага кирдик. Олтитамиз қизим ётган каравотнинг олдида турдик. Унинг юзлари жонсиз тананики сингари оқариб кетган. Лаблари қуруқ, қимир этмайди. Мен унинг қўлларига қўлимни текиздим. Совуқ. Мен гапга энди оғиз жуфтлаган ҳам эдимки, Исо кафтларини менинг кафтларимга қўйди. Шу лаҳзани ҳисобга олмаганда, У қизимдан бошқа ҳеч кимга қарамади. Аммо ҳозир У менга қараб турибди. Аранг кулимсираб турган нигоҳ билан қаради. У яна бир совға тайёрлади. — Малика, — деб шивирлаган овоз эшитилди, — тур ўрнингдан! Қизча худди даъватни эшиитгандай ҳеч қийинчиликсиз бошини бурди. Исо бир оз орқага тисланди. Қизимнинг жонсиз танасининг юқори қисми эгилиб, олдинга тиклана бошлади, аста-секин вертикал ҳолатга келиб кроватига ўтирди. Қизим кўзларини очди. Полга яланг оёқларини босиб, ўрнидан турди. Қизимиз мен билан хотиним томонга келаётганига қараб турибмиз, шу лаҳзада биронта одам қимир этмай қотиб қолди. Биз қизимизни абадий бағримизга босиб тургандай эдик, идрокимизнинг ярми, бу ҳақиқат эмас, бундай бўлиши мумкин эмас, деб биларди; иккинчи ярми эса бунақа ҳодиса юз беришини истамас эди. Бу – ҳақиқат эканини биз кўриб турардик. — Яхшиси, унга ейишга бирон нарса беринглар, — деб табассум билан бизга тегажаклиқ қилди Исо. — У балки очликдан ўлай деб қолгандир. У эшикка томон йўналди. Мен Унга етиб олиб, Унинг елкасига қўлимни қўйдим. Менинг миннатдорчилигимни У кўзларимдан уқиб турарди. — Ижозат беринг, сиз учун бирон нарса қилай. Сизни керакли одамлар билан таништириб қўяй. Керакли жойда сўзлашингиз учун таклифнома тайёрлайман. — Буларнинг ҳаммаси орамизда қолсин, майлими? — Исо индамас учта дўсти билан хонадан чиқиб кетди. Ўша кундан кейин мен ҳафталар давомида бошимни қотириб юрдим. О, албатта, мен хурсанд эдим. Аммо менинг хурсандчилигим остида тушунтириб бўлмас сир турган эди. Қаерга бормайин, рўпарамда Унинг юзини кўраверардим. Унинг нигоҳи мени таъқиб қиларди. Ҳозир ҳам Уни кўриб турибман. Боши бир оз орқага ташланган. Қалин қошлари остидаги кўзларида — кутилмаган янгиликнинг шодон учқунлари. Юз ифодаси сизга оҳиста гапираётгандай бўлади: «Бу ёққа кел. Мен бир сирни биламан». Энди бу сирни илгари қаерда кўрганимни биламан. Мен бу сирни кейин ҳам бир неча марта кўрдим. Мен буни тузалмас хасталикка йўлиққан аёлнинг кўзларида кўрдим, мен ундан кеча хабар олгани борган эдим. Химиотерапиядан кейин унинг сочлари тўкилиб кетди. Хасталиқ оқибатида кўзлари ҳам қорайиб кетди. Териси юпқалашиб, суяклари кўриниб қолди. У ҳушига келиб, мени таниди. У ҳатто мен билан саломлашмади ҳам. Киприкларини пирпиратганда, ана шу учқунни кўрдим. — Мен тайёрман, Уоллес, мени кетишга тайёрман, - деди. Мен буни бир ҳафта олдин кўрган эдим, дафн маросимида нутқ сўзладим. Марҳуманинг бева қолган эри - сочларига оқ оралаган, юзларини ажин қоплаган, қора кўзойнак таққан эркак бошқаларга ўхшаб йиғламади. Тўғрисида айтганда, у менга кулаётгандай бўлиб туюлди. Кейин унга тасалли бериш учун яқин келдим. — Мендан хавотирланманг, — деб хитоб қилди у. Кейин қулоғимга шивирлаб ниманидир айтмоқчи бўлиб эгилди: — Мен энди унинг қаердалигини биламан. Аммо янада аниқроғини бугун эрталаб кўрдим. Мен бу ҳақда ундан анчадан бери сўрамоқчи бўлиб юрган эдим. Аммо қулай фурсат топа олмаётган эдим. Бугун эрталаб ўша фурсат пайдо бўлди. Қизим икковимиз бирга нонушта қилдик, қизим бўтқа еди, мен газета ўқидим. Унга қайрилиб, мен гап бошладим: — Малика... — У-у... — У ерда қанақа экан? — Қаерда? — Сен борган жойда. Нималар бор экан? Қизим жавоб бермади. Бир оз бошини буриб, деразага қаради. Кейин яна менга қараганда, кўзларида ўша учқунни кўрдим. У оғзини очиб, яна ёпди... Кейин шундай деди: «Дадажон, бу – кутилмаган янгилик. Ҳикоя қилиб беришга жудаям зўр». Хотиржамлик — дарду алмаларнинг ўрнига. Ишонч — бахтсизликлар денгизи ўртасида. Умид — умидсизликка қарши. Мана, бу нигоҳ нима ҳақида гапиряпти. Бу нигоҳ – ҳар бир банда ўзига берадиган саволга жавобни англатиб турарди: наҳотки охирги сўз ўлимдан кейинга қолса? Кўриб турибман: Исо жавоб бераётганда, кўзи билан имлаяпти: — Сенинг ҳаётингда бу юз бермайди. (Воқеа Марк 5:22–43; Матто 9:18–26; Луқо 8:41–56га асосланган.) Ўйлаш ва муҳокама қилиш учун 1. «У ҳаммани, Худо буюк ва меҳрибон, деб ишондирди. Ўзидан бошқа ҳаммани». Сиз қандай ўйлайсиз: нима учун “кучли одам” ожиз бўлиб қолиши қийин? Қандай қилиб бу унинг камчилиги бўлиб қолиши мумкин? 2. Сизга қачонлардир, Худо мен ўйлаганимдан ҳам кўра меҳрибон, деган туйғу келганми? Тушунтириб беринг. 3. Сиз қачонлардир Уоллес сингари умидсизликка тушганмисиз? Ўшанда нима юз берган эди? 4. Нима учун ҳаётий синовлар кўпинча одамларни Исога олиб келади? 5. Сиз эътибор бердингизми: Исо Яирнинг илтижосига кўра, унга ёрдам кўрсатиш учун қандай жавоб берди? Исо, гарчи қаттиқ банд бўлса ҳам, бир лаҳза иккиланмади. Сиз ёрдам сўраб қилинган шундай нидоларга бажонидил жавоб берган бўлармидингиз? Дўстлар сизнинг қиёфангизда ғамхўр ва раҳмдил одамни кўрадиларми? Улар ёмон аҳволга тушиб қолганларида, сизга қўнғироқ қилиб ёрдам сўрашлари мумкинми? Сиз кимга қўнғироқ қилган бўлардингиз? Ўша одамлардан: “Сизлар менга қўнғироқ қилишларингиз мумкин экан, нима учун шундай деб ҳисоблайсизлар?” деб сўраб-суриштиринг. 19-боб Такаббурлар орасидан чиққан бой йигит Шу маҳал бир киши Исонинг ёнига келиб:— Устоз! Абадий ҳаётга эга бўлишим учун қандай яхши иш қилишим керак? — деб сўради. 1Исо унга деди: — Нега Мендан яхши иш тўғрисида сўраяпсиз? Биргина Худодан бошқа ҳеч ким яхши эмас. Абадий ҳаётдан баҳраманд бўлишни истасангиз, Худонинг амрларига риоя қилинг. — Қайсиларига? — деб сўради у. Исо деди: — “Қотиллик қилманг. Зино қилманг. Ўғирлик қилманг. Ёлғон гувоҳлик берманг. 19 Ота–онангизни ҳурмат қилинг. Ўзгани ўзингизни севгандай севинг”, деган амрларга. Йигит Унга деди: — Буларнинг ҳаммасига амал қилиб келаман. Яна нима қилишим керак? Исо йигитга айтди: — Агар комил бўлишни истасангиз, бориб, мол–мулкингизни сотиб, пулини камбағалларга тарқатинг. Шунда осмонда хазинангиз бўлади. Кейин келиб, Менга эргашинг. Йигит бу сўзларни эшитиб, ғамгин бўлиб қайтиб кетди, чунки унинг мол–мулки кўп эди. Исо шогирдларига деди: — Сизга чинини айтайин: бой одамнинг Осмон Шоҳлигига кириши қийин бўлади. Сизларга яна шуни айтай: бойнинг Худо Шоҳлигига киришидан кўра, туянинг игна тешигидан ўтиши осонроқдир. Шогирдлар буни эшитиб, ғоят ажабланишди ва: — Ундай бўлса, ким нажот топа олар экан? — дейишди. Исо уларга кўз тикиб деди: — Инсон учун бу имконсиздир, лекин Худо учун ҳамма нарсанинг имкони бор. (Матто 19:16–26; қиёсланг: Луқо 18:18). Қашшоқ бой Биз гапни Соранинг кулгисидан бошлашимиз мумкин эди. У ажин босган юзларини қоқ суяк қўллари билан тўсиб олган. Елкалари титрайди. Ўпкаси гоҳ чийиллайди, гоҳ хириллайди. У кулиш керак эмаслигини билади, Худонинг сўзлари устидан кулиш мутлақо ўринсиз. Аммо кулаверганидан пайдо бўлган кўз ёшларини артиб, у яна Худонинг сўзларини эслайди. Яна хохолаб кулиб, икки букилиб қолади. Биз яна Бутруснинг боқишларидан бошлашимиз мумкин эди. Бу – ҳайрон қоладиган нигоҳ. Унинг кўзлари — худди апельсин мевасига ўхшайди. У қайиқ тўла балиқни ҳам, қайиқ сув билан тўлай деб қолганини ҳам унутди. У ҳушига келтирадиган бақир-чақирларни ҳам, бошқаларга ёрдам бериш ҳақидаги илтимосларни ҳам эшитмайди. Бутрус гўё соқов бўлиб қолган, битта фикр уни тамомила ўзига жалб этган, уни овоз чиқариб айтиш – мутлақо бемаънилик. Биз Павлуснинг дам олишидан ҳам бошлашимиз мумкин эди. У уч кун ўзи билан ўзи курашди, энди эса дам оляпти. У хонанинг бурчагида полда ўтирибди. У озиб-тўзиб кетган, ошқозони бўм-бўш. Лаблари қуруқшаган. Аранг йилтираб турган кўзлари ости салқиган. Аммо юзларида табассум. Кўлмак ҳовузга сув оқиб келиб қуйилди, ҳовузнинг суви ширин. Келинг, гапни шундан бошламайлик. Бошқасидан бошлаймиз. Янги Аҳддаги замонавий ёш йигитнинг (инглизчада: яппи) битимидан бошлаймиз. У бой. Оёғида италянча туфли. Машҳур модельер тиккан костюм. Унинг маблағи ишончли тарзда инвестиция қилинган. Унинг пластик карточкаси ҳам платинадан. Унинг бутун ҳаёти — фақат “люкс”. У ёш. Толиқиш фитнесс-клубда ўз-ўзидан йўқолади, кексалик теннис кортида барҳам топади. Қорн йўқ, нигоҳлари ўткир. Серҳаракатлик — унинг шиори, умри охиригача ҳали абадий масофа турибди. У жуда обрўли одам. Ишонмасангиз, ундан сўранг. Саволларингиз борми? Унинг жавоби тайёр. Муаммоларингиз борми? У дарров қарор қилади. Сизда жумбоқ пайдо бўлдими? У ечимини топади. У нима истаётганини билади, ҳамма нарсага эртагаёқ эришишни билади. У янг авлод вакили. Шунинг учун кексалар ортда қолмаслиги керак, ё бўлмаса ашқол-дашқолни йиғиштиришга тўғри келади. У яппи деб аталадиган ҳисқартма отини ўзлаштириб олган: Фаоллик. Бойлик. Ҳокимият. У — такаббурлар орасидан чиққан ёш бой йигит (қаранг: Матто 19; Марк 10; Луқо 18). Бугунги кунгача унинг ҳаёти неон чиироқлари ўчирилган проспект бўйлаб енгил сайр қилишдан иборат бўлган эди. Бугун эса унинг олдида савол пайдо бўлган. Уни нима ҳаракатга келтиряпти: фақат ишқибозликми ёки ҳақиқий қўрқувми? Буни биз билмаймиз. Шуни биламизки, у маслаҳат сўраб келган. У одамларга ҳомийлик кўрсатишга одатланган. Дурадгорнинг бу ўғли ёрдам сўраб мурожаат этар экан, қандайдир тарзда унга ноқулай. Қишлоқ одами билан маслаҳатлашуви – жамиятда унинг бу фаолияти одатдаги ҳол эмас. Аммо унинг саволи ҳамма берадиган одатдаги савол эмас. — Устоз, — деб сўрайди у, — абадий ҳаётган эга бўлишим учун қандай яхши иш қилишим керак? Саволнинг қўйилишининг ўзи шундан гувоҳлик берадики, у энг асосий нарсани тушунмайди. У: “Мен бутун кучимни ишга солиб, ҳамма олаётган абадий ҳаётга эга бўла оламан”, деб ўйлайди. «Мен нима қилишим керак?» Бу ерда қандай талаблар бор, Исо? Ўтиш балли қандай бўлади? Ортиқча мулоҳазаларга берилиб ўтирмасдан олдинга кетамиз. Бирданига умумий якунда ўтамиз. Натижага ишонишим учун мен нима ва қанча сарфлашим керак? Исонинг жавоби уни довдиратиб қўйиши керак эди. — Агар абадий ҳаётга эга бўлишни истасанг, амрларга риоя қил. Озгина виждони бор одам, бу жавобни эшитганда қўл силтаб кетиши керак эди: “амрларга риоя қилиш керак дейсизми? Амрларга риоя қилишим керакми? Биласизми бунақа амрлар қанча? Сиз Қонунни охирга марта қачон ўқигансиз? Мен ҳаракат қилдим. Қаттиқ ҳаракат қилдим, аммо охиригача ўқиб чиқа олмадим”. Буларни йигитга айтиш керак эди, аммо у тавба-тазарру қилишдан анча узоқ, гуноҳлари учун тавба қилмоқчи эмас. У ёрдам сўраш ўрнига қоғоз ва ручка олиб, секин-секин айтиб туринг, деб илтимос қилади. — Қайсилар? — қоғозга ручкасини уриб-уриб, қошларини кўтаради. Исо унга айта бошлайди: — «Қотиллик қилма»; «зино қилма»; «ўғирлик қилма»; «ёлғон гувоҳлик берма»; «ота-онангни ҳурмат қил»; «яқинингни ўзинг каби севгин». «Жуда зўр! — хурсанд бўлиб кетади яппи, охиригача ёзиб бўлиб. — Имтиҳонга саволлар менда бор. Кўрайлик-чи, топшира олармиканман». «Қотилликми? Албатта. йўқ. Зиноми? Бошқа ҳар қандай рисоладагидай одам бундай ишни қилмаган бўларди. Ўғирликми? Қандайдир тарзда алдам-қалдам ишлар бўлиб туради, аммо қонун доирасидан четга чиқилмайди. Ёлғон гувоҳликми? Ҳм-м... бўпти, давом этайлик-чи. Ота-онага ҳурматми? Албатта, мен ота-онам билан байрамларда кўришиб тураман. Яқинингга севги?..» «Жуда яхши! — деб кулиб қўяди у. — Ҳеч гап эмас. Бу амрларга мен доим риоя қилиб келганман. Агар шундай бўладиган бўлса, мен боғчага борганимдан бошлаб бу амрларга риоя қилиб келаман». Бир оз виқор билан қаддини кўтариб, камарига бош бармоқларини тиқади: «Яна мана шундай осон саволлардан борми?» Исо қандай қилиб кулгидан (ёки кўз ёшларидан) ўзини тия олади — бунга менинг ақлим етмайди. Такаббур йигит ўртачадан паст эканини кўрсатиш учун мўлжалланган саволлар унинг имкониятлари қанчалик катта эканига ишонтирди. Ифлос сувни кечиб ўтадиган бу бола, ўтлоқзордан асло югурмадим, деб онасини ишонтиришга уринади. Исо моҳиятга ўтади: — Агар комил бўлишни истасанг, бор, мол-мулкингни сотиб, қашшоқларга бўлиб бер; ана шунда осмонда сенинг хазинанг бўлади. Бу насиҳат йигитни эсанкиратиб қўяди ва шогирдларни ўйлантиради. Уларнинг саволлари устига биз ҳам шу саволни беришимиз мумкин эди: — Ундай бўлса, ким нажот топа олади? Исонинг жавоби тингловчиларни ҳайратга солади: — Одамзот бунга имконсиз... Имконсиз. У, мумкин эмас, деб айтмади. У, шубҳали, деб айтмади. У ҳатто, бу жуда қийин иш бўларди, деб ҳам айтмади. У имконсиз деди. Биронта ҳам имконият йўқ. Биронта ҳам усул йўқ. Биронта ғайриқонуний йўл йўқ. Ҳеч қандай умид йўқ. Имконсиз. Тинч океанини сузиб ўтиш имкони йўқ. Учар илонни миниб Ойгача учиб бориш имкони йўқ. У-бу солинган сават ва ингичка ҳасса билан Эверестга чиқиш имконсиз. Ниманидир Кимдир ўзгартирмас экан, сиз осмонга олинмайсиз. Сизга суякларингизга зирқиратадиган совуқ эсмадими? Умрингиз давомида қилган ишларингиз учун мукофотлар берганлар. Дарсларни ўзлаштиришингизга қараб баҳо олгансиз. Ютуқларингиз учун мақтовлар эшитгансиз. Меҳнатингиз учун пул олгансиз. Айнан шунинг учун ҳам бой йигит, осмондан мени яна биттагина бадал ажратиб туради, холос, деб ўйлаган эди. Фақат мана шунда мазмун бор. Ҳалол ишлаяпсанми, мажбуриятларни бажаряпсанми, “бўлди!” – ҳисобингизга тўлиқ ўтказилди. Исо, амалга ошмайди, деб айтади. Сиз истаган нарса – тўлиқ оладиганингиздан анчагина қиммат туради. Сизга тўлов тизими керак эмас, сизга Гуноҳ ювувчи керак. Сизга ўзингизнинг хулосангиз керак эмас, сизга Нажоткор керак. Чунки «Одамлар учун имконсиз бўлган нарсанинг Худо учун имкони бор» (Луқо 18:27). Бу оятнинг моҳиятини эътиборсиз қолдирманг: ўзингизни ўзингиз қутқара олмайсиз. Ҳеч нарса билан — на тўғри удумлар билан, на тўғри ақидалар билан, на тўғри хизмат қилиш билан, на танадаги майда тошмалар билан. Исонинг фикри мутлақо аниқ. Инсоният ўзини ўзи қутқаришга қодир эмас. Тушуниб турибсиз: бой йигит учун ҳамма гап пулда эмас эди, балки ҳамма нарса етарлилигида эди. Гап мол-мулкда эмас, балки имиджда. Доллар юқори курсда бўлганида эмас, балки юқори кўтарилган бурунда. «Бой одамнинг Худо Шоҳлигига кириши нақадар қийин!» (Марк 10:23). Қийинчиликлар фақат бойларда пайдо бўлиб қолмайди. Қийинчиликлар маълумоти юқори, кучли, чиройли, машҳур, диндор одамларда ҳам пайдо бўлади. Жумладан, сизда ҳам. Агар сиз, тақводорлигим ёки жамиятдаги аҳволим сабабидан мен Осмон Шоҳлигига рухсатнома олишга ишончли номзодман, деб ҳисобласангиз, ёки Исо ёш бойга айтганларни ўзингизда синаб кўришингиз қийин бўлса, Унинг қиёмат куни ҳақида айтган сўзлари бўғзингизда қолади. Бу – қиёматнинг башоратона тимсолидир: «Қиёмат кунида кўплар Менга шундай дейдилар: “Ё Раббий, ё Раббий, биз Сенинг номинг билан ваъз қилган эдик! Сенинг номинг билан жинларни қувиб чиқаргандик! Сенинг номинг билан кўп мўъжизалар қилган эдик–ку!“» (Матто 7:22). Нақадар ажойиб! Бу одамлар Худонинг тахти олдида турадилар ва яна нима биландир мақтанадилар. Буюк карнай овози янграганда, улар ҳамон ўзларининг сурнайчаларини чалиб юрибдилар. Улар Худога ҳамду сано айтиш ўрнига, ўзларини мақтаб юрибдилар. Худога сажда қилиш ўрнига, ўзларининг хулосаларини ўқиб беряптилар. Улар сукут сақлаш ўрнига, маҳмаданалик қиляптилар. Улар Шоҳ оғушида туриб, кўкракларини керадилар. Нима ёмон: уларнинг ўзларидан ўзлари мамнунлигими ёки кўрлигими? Сиз космик кема инженерларини ўзингизнинг қоғоздан ясалган самолётингиз билан лол қолдиролмайсиз. Пикассо кўргазмасида бўёқларингиз билан мақтанишингизга асло ўрин йўқ. Сиз Н2О ни ёза олишга лаёқатингиз борлиги билан ўзингизни Эйнштейнга тенглаштира олмайсиз. Муқаммал Мавжудот иштирок этаётганда, ўз фазилатларингиз билан мақтанишингизга асло ҳожат йўқ. «Мен эса уларга дейман: Мен сизларни асло танимайман! Йўқолинглар, эй бадкирдорлар!“» (Матто 7:23). Буни ўзингиз учун белгилаб олинг. Худо бизни ишларимиз учун қутқармайди. Фақат арзимас Худони ушр эвазига сотиб олиш мумкин бўларди. Фақат ўзини яхши кўрадиган Худони бизнинг азоб-уқубатларимиз ҳаяжонга солиши мумкин эди. Фақат ёмон феъл-атворли Худони қурбонлик келтиришлар билан қондириш мумкин эди. Фақат шафқатсиз Худо кўпроқ берганларга нажотни сотиши мумкин эди. Фақат буюк Худо Ўз болалари учун улар қила олмайдиганларни қила олади. Бу ҳақда Павлус шундай ваъз қилади: «Инсон Худонинг қонунини бажара олмагани учун қонун таъсирсиз бўлиб қолди. Қонун инсонни гуноҳдан қутқара олмагани учун Худонинг Ўзи бу ишни қилди. Худо Ўз Ўғлини гуноҳкор инсонга ўхшатиб, бу дунёга юборди...» (Рим. 8:3). Масиҳнинг Тоғдаги ваъзидан ҳузур-ҳаловат ҳақидаги биринчи амрнинг моҳияти ҳам шунда: «“Руҳан камбағал бўлганлар бахтлидир, Чунки Осмон Шоҳлиги уларникидир» (Матто 5:3). Шодлик хазинаси бой эмас, балки руҳан камбағалларга насиб бўлади.1 Худонинг марҳамати таслим бўлганларга текинга берилади, аммо марҳамат ғолибларга тўланмайди. Шодликка биринчи қадам — ёрдам сўраб илтижо қилиш, ўзининг ахлоқий камбағаллигини, эътибордан четда қолганини эътироф этишдир. Худонинг иштирокини ҳис қилган одам руҳан банкрот бўлганини эълон қилади ва ўз руҳий инқирозини англаб етади. Уларнинг буфетида ҳеч вақо йўқ. Чўнтаклари қуруқ. Уларнинг имкониятлари тугаган. Улар аллақачон адолатни талаб қилишни тўхтатганлар; улар раҳм-шафқат сўраб илтижо қиладилар2. Улар мақтанмайдилар; улар тилаб оладилар. Улар Худодан, Сенсиз қила олмайдиганларимизни биз учун қилгин, деб илтижо қиладилар. Улар Худонинг муқаддаслигини ва ўзлари гуноҳкорлигини кўриб турадилар. Исонинг: “Нажот топиш имконсиз” деган сўзларига қўшиладилар. О, бу – ютуқларимизнинг ёғли тупроғида эмас, камбағаллигимизнинг оч тупроғида ўсиб-гуллаб бораётган Худо марҳаматининг мантиққа тўғри келмаслигидир. Бу – сиз билан бизга одатдан ташқари тамомила бошқа йўл. Биз камдан-кам ҳолатларда ожизлигимизни ҳаракатларимиз билан тасдиқлаймиз. Мағлуб бўлганимизни тан олиш одатда шодликка йўл очиб бермайди. Тўлиқ тавба-тазарру учун тўлиқ кечирим керак эмас. Яна такрорлаймиз: Худо одатдаги нарсаларга ҳеч қачон таянмаган. Ўйлаш ва муҳокама қилиш учун 1. Мазкур бобда “руҳан камбағал бўлганлар” ифодаси қандай тушунилади? Бу ифода сизга яхши маълум бўлган олдинги ҳузур-ҳаловатнинг биринчи амри талқини билан қай тарзда мос келади? 2. Луқо 6:20,24ни ўқинг. Луқо вариантида “руҳан” тўлдирувчиси йўқ; бу ўринда, “бойлар” ер юзида ўз мукофотларини оладилар, шунинг учун осмондаги мукофотни кутишга ҳақли эмаслар, деб айтилган. 3. Энди Матто 19:23–24ни ўқинг. Исо бой йигит ҳақида сўзлар экан, унга «бой одамнинг Худо Шоҳлигига кириши қийин» деб айтади. Ҳузур-ҳаловатнинг биринчи амри, айниқса, моддий томондан қашшоқ деб айтиш мумкин бўлганларга тегишли, деб ҳисоблайсизми? Агар ундай эмас деб айтадиган бўлсангиз, нимага Матто аниқ моддий бойликлари борларга эътирозини келтиради? 4. Сизнингча, бой йигитнинг ўзича солиҳлиги ва ўз ютуқларига таяниши қандай сабаблар орқали тушунтирилади? Нажотга эришишга интилиш ва Худога маъқул бўлишга интилиш ўртасида қандай фарқ бор? Шу аснода руҳан камбағаллик ва Худо томонидан берилган инъомларнинг камбағал бошқарувчиси бўлишнинг-чи? 5. «Худонинг иштирокини ҳис қилган одам руҳан инқироз бўлганини эълон қилади ва ўз руҳий инқирозини англаб етади». Сиз қачонлардир руҳан инқирозга учраганингизни эълон қилганмисиз? Агар шундай бўлган бўлса, Усиз ўзингиз қила олмайдиган ишни Худодан, мана шу-мана шу ишларни мен учун қилгин, деб сўраган бўлармидингиз? 20-боб Сора, Бутрус ва Павлус Улардан бири: — Мен келгуси йили шу пайтда қайтиб келганимда, хотининг Сора ўғилли бўлади, — деди. Сора чодир пардасининг орқасида, чодирга киравериш ёнида бу суҳбатни эшитиб турарди. Бу пайтда Иброҳим ҳам, Сора ҳам жуда кексайиб қолишган, Сора бола туғиш давридан анча ўтган эди. У ичида кулиб, ўзича ўйлади: “Мен мункиллаган кампир бўлсам–у, қандай қилиб лаззатлана олардим?! Бунинг устига, хўжайиним ҳам қариб қолган бўлса (Ибтидо 18:10–12). Исо гапини тугатиб, Шимўнга деди: — Чуқурроқ ерга сузиб бориб, ўлжа учун тўрларингизни ташланглар. Шимўн Исога шундай деди: — Устоз, биз тун бўйи астойдил ҳаракат қилдик, лекин ҳеч нарса тутолмадик. Аммо Сиз айтганингиз учун, тўр ташлаймиз. Улар тўр ташлаганларида, шу қадар кўп балиқ овладиларки, ҳатто тўрлари йиртила бошлади. Улар бошқа қайиқдаги ўртоқларига, ёрдам беринглар, деб ишора қилдилар. Қайиқлар етиб келгач, иккала қайиқни ҳам балиққа тўлдирдилар, қайиқлар сувга бота бошлади (Луқо 5:4–7). Шу орада Шоул Раббимиз Исонинг шогирдларига қарши қаттиқ ўлим хавфини солиб юрарди. У олийруҳонийнинг ҳузурига бориб, Дамашқдаги синагогаларга хат ёзиб беришини сўради. У ерда эркак бўладими ёки аёлми — Исонинг йўлидан юрувчиларни топиб олса, уларни боғлаб Қуддусга олиб келишга ижозат сўраган эди. Шоул Дамашққа яқинлашиб қолганда, бирдан осмондан тушган бир нур унинг ён–атрофини ёритиб юборди. Шоул ерга йиқилиб, шундай бир овозни эшитди: — Шоул, Шоул! Нега Мени қувғин қиляпсан? — Ё Ҳазратим!* Сен кимсан? — деб сўради Шоул. — Сен қувғин қилаётган Исоман, — деган жавоб келди. — Энди ўрнингдан тур, шаҳарга кир. Нима қилишинг кераклиги сенга ўша ерда айтилади (Ҳаворийлар. 9:1–6). Бемаънилар шоҳлиги Самовий Шоҳлик. У ерда истиқомат қилувчилар мўъжизалар билан ҳузур қиладилар. Сорайнинг тарихини кўриб чиқайлик (қаранг: Ибтидо 16–18,21). Унинг ёши ўтиб қолган, аммо Худо унга ўғил ваъда қилади. Сорай ҳаяжонланиб кетди. У ҳомиладор аёллар учун очилган дўконга бориб, бир неча кўйлак сотиб олди. У тест натижалари ижобий чиқиши муносабати билан меҳмонлар чақиришни режалаштириб қўйди, уйдаги мебелларни қайтадан қўйиб чиқди... аммо ўғил йўқ. У туғилган кунга аталган тортни бир неча марта еб тугатди, кўплаб свечкаларни пуфлаб ўчирди... аммо ўғилдан дарак йўқ. Сорай ўнлаб календарни алмаштиради... ўғил йўқ. Шунда Сорай ҳамма ишни ўз қўлига олди («балки, бунинг ташвишини ўзим қилишим керакдир? Худо шуни истаётгандир»). Сорай Ибромни, вақт ўтиб кетяпти, деб ишонтиради («Ибром, рози бўлаверинг энди; ахир, сиз ёшараётганингиз йўқ-ку»). Сорай чўриси Ҳожарга, Ибромнинг ётоқхонасига бор, сизга бирон нарса керак эмасми, деб сўра, дея буйруқ беради («токи ҳаммаси бажарилсин!»). Ҳожар ётоқхонага чўри бўлиб киради, бўлажак она бўлиб чиқади. Мана энди муаммо бошланади. Ҳожар димоғдор. Сорай рашкчи. Ибромнинг боши айланиб қолган. Худо чақалоқни “ёввойи эшшак” деб атайди — чақалоққа нисбатан жуда ўйлаб берилган ном: у қайсарликдан туғилган, тарихда қайсарлик билан ўзига йўл очиши керак. Бу – Сорай орзу қилган оилавий муҳит эмас. Бу – Ибром Сорай билан кечки овқат пайтида муҳокама қилиши мумкин бўлган мавзу ҳам эмас. Ниҳоят, орадан ўн тўрт йил ўтди… Ибром юз ёшнинг эшигини тақиллатяпти, Сорай эса — тўқсондан ўтган... Ибром Сорайнинг маслаҳатларини эшитмай қўйган, Сорай ҳам маслаҳат беришни бас қилган.... Болалар хонасидаги обой қоғозларнинг ранги ўчиб кетган, мебеллар ҳам аллақачонлар модадан чиқиб кетган... Ваъда қилинган ўғил ҳақидаги ҳар қандай эслатма хўрсиниш, кўз ёшлари, тилсиз осмонга узоқ тикилишларни ҳосил қилганда... Худо улардан хабар олади ва бўлажак фарзандингизга исм танлаш вақти келди, деб айтади. Ибром билан Сорай бир хилда – кулги билан жавоб беради. Баъзида орзулар ҳақиқатга айланиши учун жудаям яхши бўлганидан куладилар; баъзан ҳаммаси чинакамига ҳақиқат бўлиб чиқиши мумкинлигидан куладилар. Улар умид қолдирганларидан куладилар, қайта туғилган орзу эса ҳақиқатга айланмагунга қадар, ҳар доим хурсанд қилади. Улар вазиятнинг бемаънилигидан куладилар. Ибром Сорайга қарайди — унинг тишлари тушиб кетган, кўпинча креслосида ўтириб, бошини орқага ташлаган, жағлари осилган, тез-тез хуррак отади, юзидаги ажинлари худди шафтолиқоқини эслатади. Ибром хохолаб кулади. У ўзини тутишга ҳаракат қилди, аммо тута олмади. Ибром ҳар доим яхши ҳазилгамойил бўлган. Сорай унчалик хурсанд эмас. У бу хабарни эшитиб, кўкрагидан отилиб чиқаётган қағ-қағлашни тийиб туришга улгурмади. У: “Эримга кўпроқ нимадир керак” деб ғўлдирайди ва яна кулади. Улар куладилар, чунки ҳар доим имконсиз нарсани қилишни ваъда этганларида, ҳар доим шунақа кулги пайдо бўлади. Улар бир оз Худонинг устидан куладилар, асосан,Худо билан бирга куладилар. Ахир, Худо ҳам кулади-ку. Кейин юзида кулги билан Худо қилиши мумкин бўлган ҳамма нарсадан энг яхшисини ярата бошлайди. Худо ниманидир ўзгартиради. Биринчи навбатда, уларнинг исмини ўзгартиради. Ибром, яъни “ота” бундан кейин Иброҳим деб аталади. Иброҳим “кўпларнинг отаси” деб аталади. Сорай – “пуштсиз” дегани бўлиб, Сора, яъни “она” бўлади. Аммо Худо фақат уларнинг исмини ўзгартириб қолмайди. Уларнинг фикрини ҳам ўзгартиради. Уларнинг ишончини ҳам ўзгартиради. Улар лозим бўлган солиқ имтиёзлари миқдорини ҳам алмаштиради. Худо “имконсиз” сўзининг таърифини ҳам ўзгартиради. Аммо, энг муҳими, Худо Соранинг ишониш қобилиятини тамомила ўзгартиради. Сора Исонинг руҳан камбағаллар ҳақидаги сўзларини эшитиб, тасдиқлаган бўларди: «Исо ҳақ. Мен ишни қўлга олдим — ўзимга бош оғриғи орттириб олдим. Худога бердим — ўғилни олдим. Ўзингиз ўйлаб кўринг. Мен шу шаҳардаги болалар врачига ўзимнинг пенсиямдан тўлаган биринчи аёл эканимни биламан». ИККИ МИНГ ЙИЛДАН КЕЙИН биз яна бир гувоҳликка дуч келамиз (қаранг: Луқо 5). Ҳаммасидан кўра, ўша куни эрталаб балиқ овлашга боргим келиб қолди. Аммо буни, аниқроғи, Исо менга таклиф қилди. Биз тун бўйи тўр ташладик. Қўлларимиз оғриб кетди. Кўзларимиз қизарган. Бўйинларимиз толиққан. Мен битта нарсани истардим: қанийди, ҳозир уйга борсаму хотиним орқаларимни уқалаб қўйса. Тун узоқ чўзилиб кетгандай туюларди. Билмадим, биз қоронғуда қаерларгадир неча марта тўр ташладик экан, тўрнинг шалоплашини ҳам эшитардик. Билмадим, тўрни неча марта кўл тубига улоқтириб, арқонни бўшатдик экан. Биз тун бўйи тўрнинг қимирлашини, пастга тортилишини, арқонларнинг қаттиқ куч билан тортилишини кутдик. Ана шуларни – ўлжаларни тортиш пайти келди, деб айтишини кутдик... Аммо охиригача кутишга сабримиз чидамади. Тонг отаётганда уйга кетгим келди. Мен қирғоққа тушганимда, биз томонга келаётган бир тўда одамларни кўрдим. Улар найнов йигитнинг орқасидан эргашиб келардилар, йигит худди денгизчига ўхшаб тебраниб юрарди. Йигит мени кўриб, отимни айтиб чақирди. — Қалайсиз, Исо! — деди у. Ҳали Унгача юз қадамдан кўпроқ масофа бўлса ҳам, мен Унинг самимий кулгусини кўриб турардим. — Ғалати оломон-а, тўғрими? — деб қичқирди У ортидан келаётган одамларни кўрсатиб. Мен бошим билан тасдиқлаб, нима бўларкин, деб ўтириб кузата бошладим. У қирғоқда тўхтаб, сўзлай бошлади. Гарчи мен озгина фурсат эшитган бўлсам ҳам, Унинг ҳамма гапларини эшитдим. Одамлар ҳамон оқиб келардилар. Ғалати, одамлар Исони сувга томон сиқиб олиб келган бўлсалар ҳам, У тиззасигача сувда туриб, менга қаради. Мен узоқ ўйлаб ўтирмадим. Исо менинг қайиғимга ўтирди, мен билан Юҳанно ҳам чиқдик. Қирғоқдан осонлик билан нари кетдик. Мен қайиқнинг қуйруғида ўтирардим, Исо эса ваъз айта бошлади. Қирғоқда, чамаси, Исроилнинг ярим халқи тўпланган эди-ёв. Эркаклар ўз ишларини қолдирган, аёллар ҳам уй ишларини ташлаб келган эдилар. Мен бир неча руҳонийларни танидим. Улар жон қулоғи билан тинглаётган эдилар! Улар қимир этмай турар, аммо уларнинг рўпарасида қандайдир янги уфқлар очилгандай, кўзлари ҳаётга бутунлай бошқача қарарди. Исо гапини охиригача тугатиб, менга қайрилди. Мен ўрнимдан туриб, якорни торта бошладим. Шунда Исо менга деди: — Чуқурроқ жойга борайлик, Бутрус. Балиқ овлаймиз. Мен инграб юбордим. Юҳаннога қарадим. Биз бир-биримизни сўзсиз тушундик. У ҳозиргина бизнинг қайиқдан туриб гапирганда, ҳаммаси жойида эди. Аммо қайиқда балиқ овлаш — бу бизнинг ишимиз. Мен Устозга ниманидир тушунтирмоқчи бўлдим (сиз ўз ишингиз билан шуғулланинг, мен эса ўз ишим – балиқ тутиш билан машғул бўламан). Аммо мулойимлик билан гапирдим: — Биз тун бўйи овладик. Аммо ҳеч нарса тутолмадик. У индамай менга қаради. Мен Юҳаннога қарадим. Мен қандай қарорга келишимни Юҳанно кутиб турарди. Мен севги туфайли рози бўлганимни айтган бўлардим. Содиқлик туфайли рози бўлганимни айтган бўлардим. Аммо асло бундай эмас, фақат шубҳаланадиган вақт ҳам бўлади, сукут сақлайдиган вақт ҳам бўлади. Биз нафақат ибодат билан, балки оҳ-воҳ билан ишга киришдик. Мен эшкак эшиб, тўнғиллардим. Ҳамма вақт ўзимча гапириб қўярдим: «Бўлмайди. Ҳеч нарса чиқмайди. Бунақаси бўлмайди. Балки, мен бирон нарсани билмасман, аммо балиқ овлаш қўлимдан келади. Тамом, биз фақат ҳўл тўрларни кўтариб қайтиб келамиз». Қирғоқдаги шовқин ортда қолди, тез орада қайиқ қуйруғи ортида тўлқинларнинг шовиллаши эшитиларди, холос. Ниҳоят, биз тўхтадик. Мен оғирлашган тўрни кўтариб, ташлашга тайёрландим. Шунда кўз қирим билан Исонинг нигоҳини пайқадим. Унинг юзида зоҳир бўлганларни кўриб, мен ҳатто тўхтаб қолдим. У қайиқ бортидан эгилиб сувга қаради, мен айнан у қараган жойга тўрни ташлашни мўлжаллаб турган эдим. Ие, қаранг: У кулди! Лабларида болаларнинг кулгуси ўйнар эди, Унинг дум-думалоқ кўзлари иккита нур сочаётган ярим ойга ўхшаб кетди. Дўстига совға инъом қилаётган ва дўсти совғани очишини кутаётган бола шундай кулади. Мен Унга тикилиб қолганимни сезди, мен юзимдан кулгуни йўқотишга ҳаракат қилдим. Аммо У шундай қила олмади. Тишлари яна ялт этиб кўринмагунча, кулги лабларининг четида яшириниб турди. У менга совға тайёрлади, мен совғани қачон очишимни У кутиб тура олмади. «Уни қандай умидсизлик кутяпти экан», — деб ўйладим мен тўрни ташлар эканман. Тўр осмон узра ёйилиб, сув юзига шап этиб тушди ва сувга чўка бошлади. Мен арқонни думалоқ симга ўрадим ва узоқ кутишга тайёрланиб, ўтириб олдим. Аммо узоқ кутишимга тўғри келмади. Солқиб турган арқон зарб билан таранглашди, сал бўлмаса мени бортдан сувга ошириб ташлай деди. Оёқларим билан қайиқ бортига тиралиб, дўстларимни чақира бошладим. Юҳанно билан Исо мен томонга шошилдилар. Тўр йиртилай деб турганда, биз тортиб чиқардик. Мен ҳеч қачон бунчалик бой ўлжани кўрмаган эдим. Гўё қайиқ тош билан тўлиб кетгандай бўлди. Энди тўлқинлар бизни боса бошлади. Мана бу томоша эди: иккита қайиқда тўртта балиқчи, тиззаларигача балиқ, битта дурадгор қайиқнинг қуйруғида ўтириб, бу қий-чувдан мириқиб лаззатланиб ўтирибди. Шунда У ким эканини билдим. Шунда мен кимлигимни тушундим: мен Худога, фалон нарсани қила оласан, фалон нарсани қила олмайсан, деб айтадиганлардан бириман. — Раббим, мен гуноҳкорман! — бундан бошқа айтадиган гапим йўқ эди. У менда нима топганини билмайман, аммо У мени ташлаб қўймади. Эҳтимол, У, бу одамга балиқ овлашни ўргатишимга ўзи ҳалақит бермади-ку, деб ўйлагандир, У менга ҳаётдан таълим беришига мен ҳам ҳалақит бермайман. Кейинги икки йил давомида мен бунга ўхшаган ҳодисаларни кўп кўрдим: У қабристонда марҳумлар билан, қир-адирларда оч қолганлар билан, қутураётган денгизда қўрқиб кетганлар билан, йўл четида хасталар билан мўъжизалар кўрсатди. Иштирокчилар алмашди, аммо моҳият бир эди. “Ҳеч ким бунақа қилолмайди”, деб туюлганда, У “Мен қила оламан”, деб айтди. Кейин эса шубҳаланган одамлар марҳаматга қайтадан қандай қилиб сазовор бўлишни билолмадилар. Марҳаматни берадиган ўша Зот кутилмаган янгиликлардан завқланарди. «Менинг қудратим сенинг ожизлигингда тўлиқ намоён бўлади» (2 Кор. 12:9). Шу сўзларни Худо айтган. Павлус уларни ёзиб олган. Худо, бақувват мушакларни эмас, тўлдирилмаган идишларни излайди, деган эди у. Павлус ўзининг мисолида буни исбот қилиб берган эди. Павлус Масиҳ билан учрашгунга қадар фарзийлар учун қаҳрамон эди. Таъбир жоиз бўлса, Павлус фарзийларнинг Берри Стаппи* эди. Павлус ҳам қонун ва тартибни ҳимоя қиларди. Аниқроғи, қонунни ҳурмат қилиб, тартиб ўрнатди. Яхши яҳудий оналари уни яхши яҳудий боласи деб ҳисоблардилар. Қуддусдаги “Шерлар клуби”да ҳар ҳафтада бўладиган учрашувларда унга алоҳида фахрли ўрин ажратардилар. Унинг столида “Яҳудийликда кимнинг кимлиги билинади” деган ҳужжат ётарди. Битирув курсида унга “Ҳаётда энг юқори имконият билан муваффақиятга эришадиган жаноб” унвонини бердилар. У тез орада устози Гамалиэлнинг энг ишончли вориси деб эътирофэтилди. * Берри Стапп (1848–1929) — Америкалие мерган ва тартиб ҳимоячиси. — таржимон изоҳи. Агар “омади юришган тақводор” деган ибора бўлса, Павлусда ана шу таърифга жуда мос келарди. Бу диндор миллиардер туғилгандан бошлаб бир оёғи осмонда эди. Унинг ўзи ҳам буни биларди: Ваҳоланки, мен ўз хусусиятларимга ишонсам бўлади. Ахир, бундай қилишга менда ҳамманикидан ҳам кўра кўпроқ сабаб бор. Мен саккиз кунлигимда суннат қилинганман, Исроил авлодидан, Бенямин қабиласиданман. Мен ҳақиқий ибронийман. Фарзий бўлиб, қонунларга сўзсиз риоя қилардим. Жон–жаҳдим билан жамоатни қувғин қилардим. Қонунларга риоя қилишга асосланган солиҳликка келсак, айбсиз эдим (Флп. 3:4–6). Бу ёш мутаассиб дарғазаб нигоҳ билан Шоҳликни пок сақлаш ғоясига муккасидан кетган эди. Бу ғоя уни масиҳийлардан ҳимоя қилиб турарди. У, худди бош қўмондон сингари, шаҳар- қишлоқлар бўйлаб виқор билан ўтарди, токи муртад яҳудийлар ватан байроғини ўпсин ёки оилалари, бутун умидлари билан тоабад хайрлашсин. Аммо буларнинг ҳаммасига катта йўл бўйида чек қўйилди. У бир даста суд хабарномаси ва қўлкишан билан қуролланиб, халқ полицияси ҳамроҳлигида қисқа, аммо эътирозга ўрин қолдирмайдиган ваъзи билан Дамашққа йўл олди. Йўлда кимдир ҳамма ёритгич асбобларни ёқди, Павлус эса бир овозни эшитди. Бу овоз Кимники эканини Павлус тушунгандан кейин, ерга юз тубан йиқилди, ўзи ҳам оёқда туролмай қолди. У бундан ҳам баттарига тайёр бўлди. Ҳамма нарсадан у маҳрум бўлганини тушуниб турарди. У бўйнида дор сиртмоғини сезиб турарди. Бурнига дафн маросимидаги гулчамбарнинг ҳиди уфуриб турарди. У, ўлим тезда амалга оша қолсин, қаттиқ оғриқ бўлмасин, деб ибодат қилди. Лекин у сукут сақлаб, кутилмаган янгиликка тўла ҳаётни кутаётган эди. У ҳайратга тушган, ўзини йўқотган, аммо ижарага олинган хонада ўзига келди. Худо: “У ҳеч бўлмаса ичида фаҳмлаб олсин” деб, Павлуснинг кўзларини қалин парда билан қоплаб, бир неча кун шу ҳолда ушлаб турди. У кўрган нарса ўзига маъқул келмади. Павлус ўзини ҳақиқатан қандай бўлса, ўшандай ҳолда кўрди — ўзининг сўзларига қараганда, гуноҳкорларнинг энг ёмони эди (қаранг: 1 Тим. 1:15). У тафсирчи, ҳар қандай шодликнинг қотили. Гўё Худонинг ҳукми меъёрини эгаллаганман, деб айтган сурбет мақтанчоқ. Нажот инъомини ўз қаричи билан ўлчайдиган адолат тақсимловчиси. Ўшанда уни Хананиё топди. Унга одам разм солганда, кўнгли беҳузур бўлиши табиий: уч кун давомида руҳий саросимадан кейин кўп азоб тортган, қувватсизланган. Сора ҳам, Бутрус ҳам балиқ овидан кейин алоҳида диққатни жалб қиладиган ҳолатда кўзга ташланмасдилар.Аммо учаласининг умумий хусусиятлари, систематик илоҳиётнинг бутун бошли жилдидан кўра, кўпроқ ҳодисалар тўғрисида ҳикоя қилиб беради. Буларнинг ҳаммаси четга чиққандан кейин, Худо кирди. Бунинг натижасида улар, “Америка тепаликлари”даги сингари, тўғридан-тўғри Шоҳликка томон ғизиллаб кетди. Павлус такаббурлар орасидан чиққан бой йигитдан бир қадам ҳам олдинга кетмади. Худо билан битим тузишга уриниш мумкин эмаслигини у тушунди. У ўзини оқлашга сабаблар қидирмади; у фақат раҳм-шафқат тўғрисида ибодат қилди. Ўша хонада ёлғизликда, виждони олдида гуноҳкор ва қўллари қон ҳолда покланишни сўради. Хананиёнинг ўгити бу жиҳатдан ўқиш учун арзийди: «Энди нимани кутяпсан? Ўрнингдан тур, сувга чўмгин. Раббимизга илтижо қилиб, гуноҳларингни ювгин» (Ҳаворий. 22:16). Павлус икки марта гапириши керак эмас эди. Тафсирчи Шоул дафн қилинган, халоскор Павлус туғилган эди. Шундан кейин у ҳеч қачон олдинги Павлус бўлмади. Илҳомбахш ваъзлар, садоқатли шогирдлар ва олти минг километр йўл босиб қилинган саёҳат. Унинг чориқлари чангга ботиб йўл юрмаганда, қалами меҳнат қилди. У ҳузур-ҳаловат сирларини тушунтирмаганда, ғарб цивилизациясининг йўлини олдиндан белгилаб берган илоҳиётни ривожлантирди. Унинг ҳамма сўзларини битта жумлада шундай ифодалаш мумкин: «Биз фақат хочга михланган Масиҳ ҳақидаги хабарни ёймоқдамиз» (1 Кор. 1:23). Гап шундаки, унга ваъз қилиш учун мавзу етмаган эди, деб фикр юритиш нотўғри бўлар эди; у фақат бу мавзуни тамом қила олмади. Павлусни юз берган воқеанинг беҳудалиги етаклаб борди. Исо уни йўлдаёқ бир ёқли қилиб қўйиши мумкин эди. У Павлусни шайтонларга юбориши ҳам керак эди. Уни дўзахга ҳам жўнатиши керак эди. Аммо Исо шундай қилмади! У Павлусни адашган юракларга юборди. Павлуснинг ўзи буни ақлсизлик деб атади. У бу ҳодисани «ҳақорат» ва «телбалик» каби сўзлар билан атади, аммо охири бунга «ҳузур-ҳаловат» деб таъриф берди (қаранг: 1 Кор. 1:23; Эфес. 2:8). У ўзининг ҳақиқий садоқатини шундай тушунтирган эди: «Масиҳнинг бизга бўлган муҳаббати бизни рағбатлантиради» (2 Кор. 5:14). Павлус Худога хизмат қилиш курсларига бормаган. Жамоатларни ривожлантириш учун биронта ҳам китоб ўқимаган. У Муқаддас Руҳ томонидан илҳомлантирган ва севги билан маст қилинган. Бу севги имконсиз нарсани – бизнинг нажот топишимизни имконлига айлантиради. Диққатга сазовор ҳар қандай принцип шундай фаолият кўрсатади: бирон одам Исони тилга олмасдан қилган хатосини кўрсатинг, йўл ёқасидаги зовурда натижасини топасиз. Биронтасига, сен ярамассан, деб эслатмасдан, динниберинг, ҳашаматли костюмдаги димоғдорлик бунинг натижаси бўлади. Иккаласини ҳам битта одамга олиб боринг, токи гуноҳ - Нажоткор билан, Нажоткор – гуноҳ билан учрашсин. Бунинг натижаси – яна битта фарзий оламни уйғотган воизга айланади. ТЎРТТА ОДАМ: такаббурлардан чиққан бой йигит, Сора, Бутрус ва Павлус. Ажойиб ип уларни бир-бирига боғлаб туради. Кейинги учаласи янги исм олдилар: Сорай – Сора, Шимўн — Бутрус, Шоул — Павлус бўлди. Фақат биринчиси — бой йигит — бирон марта ҳам исми билан эсланмайди. Эҳтимол, ҳузур-ҳаловат биринчи амрнинг энг яхши изоҳидир. Ўзига исм берган одам исмсиз қолади. Исонинг исмини— фақат Унинг исмини — айтиб чақирган одам янги исм, бунинг устига, янги ҳаётга эга бўлади. Ўйлаш ва муҳокама қилиш учун 1. Нимага кўпчилигимиз руҳан камбағал бўлишимиз қийин (бу китобнинг охирги икки бобида айтилгани сингари)? Нимага Худо олдида ҳам, ўзимиз олдимизда ҳам камчиликларимизни ва хатоларимизни тан олишимиз қийин? 2. Ўзингизнинг асосий бешта фазилатингиз ва бешта асосий камчилигингизни ёзинг. Руҳан камбағал бўлиш – кучли томонларингизни рад қилишни ва заиф томонларингизни тузатишга уринмаслигингизни англатишига сиз қўшиласизми? Бу – ўзингизни ўзингиз ёмон кўришингизни билдирадими? Нимага “ҳа” ва нимага “йўқ”? 3. Матто 13:24–33,44–50дан Осмон Шоҳлиги ҳақида ҳикоя қилувчи масалларни ўқинг. Бу масаллар руҳан камбағал бўлганлар яшайдиган Шоҳликнинг табиати ҳақида яна ниманидир тушунишимизга имконият берадими? 4. Матто 16:13–20ни ўқинг, бу оятларда Бутруснинг исми қандай ҳолатда ўзгаргани ва у “Осмон Шоҳлигига калит” олгани тўғрисида ҳикоя қилинади. Бу ҳикоянинг қайси элементлари Бутруснинг руҳан камбағал бўлгани ҳақида гувоҳлик беради? Бу оятлар Шоҳликнинг табиати ҳақида нималарни очиб берди? 5. . “Ҳеч ким бунақа қилолмайди”, деб туюлганда, У “Мен қила оламан”, деб айтди“. Сиз билан ҳам шундай ҳодиса содир бўлганми? Агар “ҳа” деб жавоб берсангиз, тушунтиринг. 21-боб Лазарь Байтания қишлоғида Лазар исмли бир одам касал ётган эди. Марям ва унинг опаси Марта ҳам шу қишлоқда яшар эдилар. Раббимиз Исога атир мой суртган ва Унинг оёқларини сочи билан артиб қуритган ўша Марям эди. Касал ётган Лазар эса Марямнинг акаси эди. Опа–сингил Исога: — Ҳазрат, Сизнинг азиз дўстингиз касал, — деган хабарни юборишди[...] Исо у ерга етиб бориб билдики, Лазарнинг қабрга қўйилганига тўрт кун бўлган экан. Байтания қишлоғи Қуддусдан бор–йўғи уч чақиримча масофада жойлашган эди. Қуддусдаги кўп яҳудийлар Марта билан Марямнинг олдига акасининг вафоти муносабати ила тасалли бериш учун борган эдилар[...] — Ҳазрат! — деди Марта Исога. — Агар Сиз бу ерда бўлганингизда эди, менинг акам ўлмаган бўларди. Аммо ҳозир ҳам биламан, Сиз Худодан нима сўрасангиз, Худо Сизга беради. — Сенинг аканг тирилади, — деди Исо[...] Марям ҳам, у билан келганлар ҳам йиғлаётган эдилар. Исо буни кўриб, қаттиқ изтиробга тушди, кўнгли ўртаниб кетди. — Уни қаерга қўйдингизлар? — деб сўради. — Юринг, Ҳазрат, кўрасиз! — дедилар. Исонинг кўзларидан дув–дув ёш оқди[...] Исо тағин қаттиқ изтироб чекиб, қабр олдига келди. Қабр бир ғор бўлиб, оғзи тош билан ёпилган эди. Исо: — Тошни олиб ташланглар! — деди. Марҳумнинг синглиси Марта Унга деди: — Ҳазрат, жасад ҳидланиб қолган–ку! Ахир, қабрга қўйилганига тўрт кун бўлди! — Агар ишонсанг, Худонинг улуғворлигини кўрасан, деб сенга айтмаганмидим?! — деди Исо. Тошни олиб ташладилар. Исо эса осмонга кўз тикиб, деди: — Эй Ота! Мени эшитганинг учун Сенга шукрлар айтаман. Сен Мени доимо эшитишингни биламан. Лекин бу сўзларни шу ерда турган халқ учун, Мени Сен юборганингга улар ишонсин деб айтяпман. Шундай деди–ю, баланд овоз билан хитоб қилди: — Лазар, ташқарига чиқ! Шу пайт қўлу оёқлари кафанланган, юзи рўмол билан ўралган марҳум чиқиб келди. — Кафанини ечинглар, уни қўйиб юборинглар, — деди Исо одамларга (Юҳанно 11:1–3,17–19,21–23, 33–35,38–44). Сўнгги гувоҳ Юҳанно Исо қилган ҳамма ишлар ҳақида ҳикоя қилмайди. Фақат Унинг бизни имонга олиб келадиган ишлари ҳақида ёзади. Юҳанно бир неча мўъжизаларни танлаб олган эди. Юҳанно оддий мўъжизадан – сувни шаробга айлантириш мўъжизасидан бошлайди, кейин буюк мўъжизага – Лазарнинг ўликдан тирилишига келади. Бу мўъжиза кўп одамларнинг кўзи олдида юз берди. Бу ерда етти мўъжиза ҳақида айтилади, етти одам гувоҳлик беради. Уларнинг ҳар бири олдинги гувоҳнинг сўзларига ўз далилларини қўшади. Бу гувоҳликларнинг ҳаммаси судда қандай таъсир кўрсатишини кўриб чиқайлик. Тасаввур қилинг: сиз бўм-бўш суд залидасиз. Фақат тўрт киши иштирок этяпти: судья, адвокат, етим ва васийликка номзод. Судья — бу Худо, етим — сиз, Исо сизнинг васийингиз бўлишни хоҳлаяпти. Сизнинг исмингиз ҳам, маблағингиз ҳам, уйингиз ҳам йўқ. Адвокат сизни Исо қарамоғига беришни таклиф қилади. Айтгандай, адвокат ким? Юҳанно деган жалилалик балиқчи. У судга олтита гувоҳни таклиф қилди. Еттинчи гувоҳни таклиф қиладиган вақт келди. Аммо бу гувоҳ ўз ўрнини эгаллашидан олдин, Адвокат далилларни такрорламоқчи. — Биз Жалиланинг Қана шаҳридаги тўйда юз берган ҳодисадан бошладик (қаранг: Юҳанно 2:1–11), — дейди у ўз нутқида, у шошилмасдан, ҳар бир сўзини пухта ўйлаб, у ёқдан-бу ёққа юради. — Тўйда бир томчи ҳам шароб қолмади. Аммо Исонинг сўзларига қараганда, сув шаробга айланибди. Жуда сифатли шаробга. Энг яхшиси экан. Хизматкорнинг кўрсатмаларини сиз эшитдингиз. Бу мўъжиза қандай юз берганини у кўрган экан. Адвокат бир оз тин олиб, гапида давом этади: — Кейин биз қандайдир сарой аъёнининг гувоҳлигини эшитдик. Унинг ўғли ўлим тўшагида ётган экан (қаранг: Юҳанно 4:46–54). Сиз бош қимирлатасиз. Сиз бу одамнинг кўрсатмаларини эслайсиз. У табибларга қандай мурожаат этгани, ҳамма дориларни синовдан ўтказгани, аммо ўғлига ҳеч нарса ёрдам бермаганини жуда маҳорат билан ҳикоя қилиб берди. У ҳар қандай умиддан қўлини ювиб қўлтиғига урганда, кимдир унга, Жалиладан бир табиб келибди, деб айтиб қолди. . Амалдор акцент билан тушунтирди: — Менда бошқа танлов имконияти йўқ эди. Мен тамомила умидсиз ҳолатда унга мурожаат этдим. Қаранглар! Бу устоз менинг ўғлим учун нималар қилиб берди. Шу лаҳзада бола чиқиб қолди, сиз унга диққат билан разм солдингиз. Бу дўмбоқ бола қачонлардир ўлим тўшагида ётганига сиз жуда қийинлик билан ишонасиз. Сиз Юҳаннонинг гапи давомини диққат билан эшитасиз: — Жаноби олийлари, ҳовуз бўйидаги ногирон ҳақида ҳам унутмасангиз деб илтимос қиламан (қаранг: Юҳанно 5:2–9). У ўттиз саккиз йилдан бери юра олмаётган шол экан. Кейин Исо пайдо бўлди, мана, суд ҳаммасини кўрди. Эсингиздами у залга қандай кириб келгани? У бошидан ўтган воқеаларини айтиб берганда, ҳаммамиз эшитдик. — Давом этамиз, — дейди Юҳанно, — агар булар етарли бўлмаса, бир боланинг ҳикоясини эшитган эдик. Воқеа юз берганда, унинг тўрвасида егуликлар бор экан (қаранг: Юҳанно 6:1–14). Бу бола бир неча минг одамнинг ичида экан. Бу одамлар Исонинг ортидан эргашиб, У нимадан таълим бераётганини, У қандай шифо бераётганини кўриш иштиёқида эканлар. Бола егулигини энди тановул қилмоқчи бўлганда, ундан, егулигингни Исога бергин, деб илтимос қилдилар. Бу егуликлар боланики бўлгани ҳолда, бутун оломон унинг егулигидан еб тўйди. Юҳанно яна, залда ажойиб нутқ ҳукмрон бўлсин, деб бир оз сукут сақлайди. Ҳеч ким бундай кўрсатмани инкор қила олмайди. Судья эшитади. Сиз – етим эса бир оғиз гапирмайсиз. — Кейин денгизда довул кўтарилди (қаранг: Юҳанно 6:16–21), — дейди Юҳанно.— Бу ҳақда бизга Бутрус айтиб берди. Қайиқни тўлқинлар тебратарди. Момақалдироқ гумбурлади. Чақмоқчақарди. Бундай довул ҳалокатли. Мен буни биламан! Қачонлардир мен ҳам қайиқда денгизга чиққанман – бу менинг асосий ишим эди. Бутрус юз берган воқеани ишончли қилиб айтиб берди. Мен ҳам ўша ерда Бутрус билан бирга эдим. Устоз сув юзида юриб келди. У қайиққа кириши билан, биз хавф-хатардан холи бўлдик. Яна бир оз тўхтам. Ойнадан тушаётган қуёш нурлари полда тўртбурчак шакл ҳосил қилди. Юҳанно бу тўртбурчак шакл ичига туриб, гапида давом этади: — Кеча биз бир одам билан танишдик. У умрида қуёш нурини кўрмаган экан. У бу оламда абадий зулматда яшабди. Қоп-қоронғуликда. Унинг кўзи ожиз экан. Туғма кўр (қаранг: Юҳанно 9). Юҳанно сукут сақлаб, собиқ кўзи ожиз одамнинг сўзларини жуда ўхшатиб, худди ўзидай қилиб айтиб беради: — Исо менинг кўзларимга шифо берди, мана, кўрадиган бўлдим. Олти гувоҳлик ҳаммага билдирилди. Олти мўъжиза тасдиғини топди. Юҳанно ашёвий далиллар ётган столга ишора қилди: сув тўла кўза, бу кўзадаги сув шаробга айланган; врач имзо чеккан тиббий хулоса, у сарой аъёнининг ўғлини шифолаган; шол одамнинг бўйраси; боланинг савати. Бутрус довулнинг қанчалик қаттик бўлганини кўрсатиш учун синиқ эшкакни олиб келган экан. Кўзи ожиз одам ҳассасини ва садақа учун косасини қолдирган эди. Энди у садақа сўрашига асло ҳожат қолмаган эди. — Энди эса, — дейди Юҳанно судьяга ўгирилиб, — охирги гувоҳни чақириш ва унинг кўрсатмаларини тинглаш қолди. Юҳанно столига қайтиб бориб, қўлида катта оқ чойшаб билан қайтиб келади. Сиз, Юҳанно қўлида нима ушаб турибди экан, деб билишга қизиқиб, олдинга эгиласиз. — Бу – кафанлик. — деб изоҳ беради Юҳанно. У судьянинг олдига столга оқ матони ташлаб, кейин гапиради: — Жаноби олийлари, охирги гувоҳимизни – Байтаниялик Лазарни чақиришга ижозат берсангиз. Суд залининг оғир эшиклари икки томонга очилади, залга баланд бўйли одам кириб келади. У ўртадаги йўлакдан олдинга юради ва Исонинг олдига келганда тўхтайди, Унинг елкасига қўлини қўйиб, дейди: — Сиздан миннатдорман. Унинг овозида меҳрибонлик, раҳм-шафқат эшитилади. Лазарь қайрилиб, гувоҳлар стулига ўтиради. — Исмингизни судга айтинг, — деб гапни бошлади Юҳанно. — Лазарь. — Сиз Насролик Исо деган одамни эшитганмисиз? — Бу исмни ҳамма эшитган! — Сиз Исони яхши танийсизми? — У — менинг дўстим. Бизнинг – икки синглим билан менинг Байтанияда уйимиз бор. Исо Қуддусга келганда, кўпинча бизникида тўхтарди. Сингилларим Марям билан Марта ҳам Унга имон келтирганлар. — Имон келтирганлар? — У – Ёғ суртилган, Худонинг Ўғли эканига ишонганлар. — Нимага сиз шунга ишонасиз? Лазарь кулади: — Қандай қилиб ишонмайин?! Мен ўлган эдим. Ўлганимга тўрт кун бўлган эди. Қабрда ётганимда, мен учун ибодат қилиб, дафн этган эдилар. Мен жонсиз эдим. Аммо Исо менинг отимни айтиб чақирди. — Бу қандай юз берди – бизга айтиб беринг-чи. — Умуман олганда, мен муттасил равишда хасталаниб юрардим. Шунинг учун сингилларим билан бир хонадонда қолган эдим. Болалигимдан юрагимнинг мазаси бўлмаган, шунинг учун эҳтиёт бўлишимга тўғри келарди. Катта синглим Марта менга худди онадай бўлиб қолган эди. Юрагим хуруж қилиб қолганда, Марта Исонинг олдига одам юборган эди. — Сиз ўшанда ўлган эдингизми? — Йўқ, ҳали жоним узилмаган эди. Мен яна бир неча кун яшадим. Аммо умрим поёнига етганини билардим. Меникига келган табиблар бошларини чайқардилар-да, қайтиб кетардилар. Бир оёғим қабрда эди. — Шунда Исо келдими? — Йўқ, биз Уни умид билан кутардик. Марта тунлари тўшагим ёнида ўтириб, шивирлаб: “Дадил бўл, Лазарь, ҳозир Исо келиб қолади”, деб айтарди. У албатта келишини биз билардик. У мана шу нотаниш одамларнинг ҳаммасига шифо берганини назарда тутяпман. Албатта, У менга ҳам шифо беради, деб ишонардим. Ахир, мен Унинг дўстиман. — У нимага кечикаверди? — Биз анча вақтгача билолмадик. Мен, эҳтимол, У зиндондадир, ёки бирон мушкул иш бошига тушгандир, деб ўйладим. Мен умид қилиб кутардим. Мен кундан-кунга заифлашиб борардим. Кўриш қобилиятим ёмонлашаверди, охири ҳеч нарсани кўрмай қолдим. Аҳволим шу даражага бориб етдики, мен ақл-ҳушимдан ҳам айрилдим. Ҳар сафар эшик очилиб, кимдир хонамга кирганда, Исо келди, деб ўйлардим. Аммо у Исо бўлмасди. Хуллас, У келмади. — Сиз хафа бўлдингизми? — Хафа бўлишдан кўра, ҳайрон бўлардим. У нимага келмаётганини тушунмасдим. — Кейин нима бўлди? — Бир куни тунда уйғониб кетдим. Кўкрагим шунчалик оғрирдики, нафас олишим оғирлашиб қолди. Мен туриб, тўшагимга ўтирдим, чунки бу пайтда Марта билан Марям менинг олдимга кирган эдилар. Иккови менинг қўлларимдан ушладилар. Улар мени чақирганларини эшитиб турардим, аммо мен қаёққадир ғойиб бўлаётган эдим. Худди тушдагидай. Мен бўшлиқда айлана-айлана, йиқилдим. Уларнинг овози тобора узоқлашиб, кейин йўқолиб кетди. Айланиш тўхтади, йиқилиш барҳам топди. Оғриқлар ҳам кетди. Мен энди ҳаракатланмасдим. — Ҳаракатланмасдим дейсизми? — Худди ухлаётгандай эдим. Дам олдим. Тинч ётдим. Мен ўлган эдим. — Кейин нима бўлди? — Нима ҳам дердим, Марта батафсил қилиб айтиб бериши мумкин. Дафнга тайёргарлик кўрдик. Қариндош-уруғлар тўпландик. Қуддусдан дўстлар келишди. Мени дафн қилдилар. — Исо дафнга келдими? — Йўқ. — У ўшанда ҳам келмадими? — Йўқ, мени дафн қилганларини билгандан кейин ҳам, У яна тўрт кунни ўтказди. — Нимага? Лазарь гапирмади ва Исо қаради. — У кўрсатмоқчи бўлган мўжизасини намойиш қилиш учун. Юҳанно маъноли қилиб кулиб қўйди. — Кейин нима бўлди? — Мен бир овозни эшитдим. — Кимнинг овозини? — Исонинг овозини. — Чамаси, сиз ўлган эдингиз, шекилли... — Ҳа, ўлган эдим. — Менимча… сиз қабрда ётган эдингиз. — Ётган эдим. — Қандай қилиб мурда қабрда ётиб инсон овозини эшитади? — Бўлиши мумкин эмас. Мурда фақат Худонинг овозини эшитиши мумкин. Мен Худонинг овозини эшитган эдим. — У нима деди? — У гапирмади, У бақирди. — У нима деб бақирди? — «Лазарь, бу ёққа чиқ»! — Сиз Унинг овозини эшитдингизми? — Ҳа, худди У қабрда менинг ёнимда тургандай эшитдим. Кўзларим очилди, қўлларим қимирлади. Мен бошимни кўтардим. Мен яна тирилдим. Ғорнинг оғзини тўсиб турган тошни бир томонга сурганларини эшитдим. Ичкарига ёруғлик тушди. Кўзларим дарров ёруғликка кўниколмади. — Сиз нимани кўрдингиз? — Менга қараб турган кўплаб қиёфаларни. — Сиз нима қилдингиз? — Мен ўрнимдан турдим. Исо менги қўлини узатиб, ташқарига етаклаб олиб чиқди. Исо, унинг кийимларини олиб келинглар, деб айтда. Менинг кийимларимни олиб келдилар. — Демак, сиз ўлдингиз, қабрда тўрт кун бўлдингиз, кейин Исо сизни ҳаётга қайтарди. Шундайми? Бунга гувоҳлар борми? Лазарь тўнғиллади: — Бор-йўғи, юздан ортиқ, ундан кўп эмас. — Бўлди, Лазарь, раҳмат сизга. Кетишингиз мумкин. Юҳанно судьяга ўгирилди: — Сиз гувоҳларнинг кўрсатмаларини эшитдингиз. Энди қарор қилишни сизларнинг ихтиёрингизга бераман. Шундан кейин у жойига бориб ўтирди. Васий ўрнидан турди. У ўзини таништириб ўтирмади. Бунга ҳожат ҳам йўқ эди. Ҳамма Уни биларди. Бу – Исо Масиҳ эди. Исонинг овози зални тўлдирди: — Мен етимнинг манфаатини ифода этаман, бу ерда гўё гувоҳлик берганларнинг ҳаммаси бирлашгандай. Гўё меҳмон тўйда шаробсиз бўлгандай; ахир, меҳмон шаробсиз хурсанд бўла олмайди-ку. Сарой амалдорининг заиф ўғли сингари, бу бола руҳан заифдир. Шол ва туғма кўзи ожизга ўхшаб, унинг кўзи ожиз ва юра олмайди. У оч, аммо ер юзида унга озиқ йўқ. У Жалила кўлида юз берадиган аёвсиз бўрондан ҳам баттар бўронга рўпара келди, аммо ер юзида унинг учун ишончли компас йўқ. Энг асосийси – у ўлик, худди Лазарга ўхшаб. Руҳан ўлик. — Мен улар учун нима қилган бўлсам, бу етим учун ҳам ўшани қиламан, — деб ваъда беради Исо. — Мен уни шифолайман, унга шодлик, куч-қувват, кўзига нур, хотиржамлик, озиқ-овқат, янги ҳаёт ато этаман. Агар Сен ижозат берсанг, буларнинг ҳаммаси унда бўлади. Судья Ўз ҳукмини чиқаради. «Сен Менинг севикли Ўғлимсан, Сендан ниҳоятда мамнунман» (Луқо 3:22). Худо сизга қараб турибди. — Ижозат бераман, — дейди У, — фақат битта шарти бор. Агар мана шу етим бу ҳақда ўзи сўраса. Юҳанно гувоҳларни таклиф қилди. Гувоҳлар ўз кўрсатмаларини бердилар. Устоз юқоридагилар учун қилганларини сиз учун ҳам таклиф қилди. У сизга зиёфатингиз учун шароб, кўз нури, куч-қувват, энг муҳими, қабр устидан ҳокимиятни беради. Судья Ўз марҳаматини берди. Қолганлари сизга боғлиқ. Энди танлов сизнинг ихтиёрингизда. Ўйлаш ва муҳокама қилиш учун 1. «Мурда фақат Худонинг овозини эшитиши мумкин, - деди Лазарь. – Мен Худонинг овозини эшитган эдим». Агар одам ўлик бўлса, у қандай қилиб, ниманидир эшитиши мумкин? Лазарь Худонинг овозини эшитаётганини қаердан билди? Ҳозирги кунларда “марҳум” қандай қилиб Худонинг овозини эшитиши мумкин? 2. Исо деди: «Мен уни шифолайман, унга шодлик, куч-қувват, кўзига нур, хотиржамлик, озиқ-овқат, янги ҳаёт ато этаман». Бизнинг замонда ҳам бу инъомларни Исо берадими? Агар берса, қай тарзда? 3. Бу инъомлардан қайси бири сиз учун катта аҳамиятга эга? Ўз танловингизни тушунтириб беринг. 4. Юҳанно 20:20–31ни ўқинг. Исонинг мўъжизалари қандай мақсад билан ёзиб олинган? Бу мўъжизалар тахминан мўлжалланган тарзда сизга таъсир этдими? Нимага “ҳа”, нимага “йўқ”? 5. Эфес. 2:1–5ни ўқинг. Эфес. 2:1–3га мувофиқ, масиҳийликкача бўлган даврда бизни қандай таърифлаш мумкин? Эфес. 2:3–4га мувофиқ, бизнинг аҳволимиз қандай ўзгаришга учраган? Бу ўзгариш нимага боғлиқ равишда юзага келган? 22-боб Бутрус Шаббат куни тугагач, Магдалалик Марям, Ёқубнинг онаси Марям ва Саломия Исонинг жасадига суртиш учун хушбўй мойлар сотиб олдилар. Якшанба куни жуда барвақт туриб, тонг ёришганда қабрга бордилар. Улар бир–бирига: — Қабр оғзидаги тошни биз учун ким ағдариб берар экан–а? — деб айтишарди. Қабрга етиб келганларида қарашса, тош аллақачон ағдарилган экан. Тош жуда катта эди. Улар қабр ичига кириб, ўнг томонда ўтирган оқ либосли бир йигитни кўрдилар–у, чўчиб кетдилар. Йигит уларга: — Қўрқманглар! — деди. — Сизлар хочга михланган Носиралик Исони излаяпсизлар. Исо тирилди! У бу ерда йўқ. Мана Унинг қўйилган жойи! Энди бориб, Унинг шогирдлари ва Бутрусга: “Исо сизларни Жалилада кутяпти. Ўзи сизларга айтганидек, Уни ўша ерда кўрасизлар”, деб айтинглар (Марк 16:1–7). Иккинчи уриниш ҳақида Хушхабар Мен крупа пакетидан ютуқ, тугмалар қутисидан хазина ёки конвертлар қутисидан катта миқдорда банкнотлар топиб олгандай бўлган эдим. Бундай майдароқ нарсаларни катта миқдордаги бошқа нарсалар орасидан топиб олиш осон эмас. Бор-йўғи иккита сўз. Бу саҳифани юзлаб марта ўқиганимни биламан. Аммо бу сўзларни ҳеч қачон сезмаган эканман. Эҳтимол, Тирилиш ҳақидаги ҳикоядан ҳаяжонланиб, эътибордан қочирган бўлсам керак. Ёки бу воқеа ҳақида Маркнинг ҳикояси бошқаларига қараганда кичикроқ бўлгани учун, бу сўзларга диққат қаратмаган бўлишим мумкин. Балки, Марк Хушхабарининг бу охирги боби бўлгани боис, қолган сатрларни шошилиб ўқиганим сабабли толиққан кўзларим ҳар сафар ўтказиб юборгандир. Аммо мен ўша сатрларни яна кўздан қочиришни истамаган бўлардим. Энди ўша сўзларни сариқ ранг билан бўяб, қизил рангли ручка билан белгилаб қўйганман. Сиз ҳам шундай қилишингиз мумкин эди. Марк баён этган Хушхабарнинг 16-бобини очинг. Қабрнинг оғзидаги тош сурилганини кўрган аёлларнинг ҳайрон бўлгани ҳақида дастлабки бешта оятни ўқинг. Кейин фаришталар айтган ажойиб гапдан хурсанд бўлинг: «Исо тирилди! У бу ерда йўқ» (Марк 16:6). Аммо бу оят устида узоқ тўхтаб қолманг. Сал нарироқ ўтинг. Қаламингизни тайёрлаб, 7-оятдаги мана бу бриллиантга баҳо беринг (шу ерда у пайдо бўлади): «Энди бориб, Унинг шогирдлари ва Бутрусга: “Исо сизларни Жалилада кутяпти”, деб айтинглар» (Марк 16:7). Топдингизми ўша сўзларни? Яна бир марта ўқинг (энди керакли сўзларни курсив билан ажратяпман). «Энди бориб, Унинг шогирдлари ва Бутрусга: “Исо сизларни Жалилада кутяпти”, деб айтинглар». Энди менга жавоб беринг — ахир, бу яширин хазина эмасми?! Агар бу оятни бошқача қилиш учун менга ижозат берилганда эди, қуйидагича бўлган бўларди: «Бу ерда турманглар энди, боринглар шогирдларга айтинглар, — бир оз тўхтам, кейин ним табассум: — айниқса Бутрусга: “Исо сизларни Жалилада кутяпти”, деб айтинглар». Бу қанаққа жумла ўзи? Гўё бутун осмон Бутруснинг йиқилганини кўрди — гўё бутун осмон Бутрус яна туриб олишига ёрдам бермоқчи. «Албатта, Бутрусга айтинглар – у ёлғиз ташлаб қўйилмаган. Унга айтинглар: битта хато — тамомила муваффақиятсизлик дегани эмас». Мана шунақа гаплар! Шу муносабат билан “иккинчи уриниш ҳақида хушхабар”ни эслаётганларига ҳайрон қолмаса ҳам бўлади. Бугунги оламда биз иккинчи имкониятни тез-тез қўлга киритавермаймиз. “Кичик лига” бейсбол командасига қабул қилинмаган боладан сўранг. Ёки ишдан бўшагани ҳақида хабарнома олган йигитдан, ё бўлмаса, учта ажойиб боласи туфайли ишга олинмаган онадан сўрашингиз мумкин. Бошқатдан бошлаш учун имкониятлар жуда ҳам кўп эмас. бизнинг даврда кўпинча қуйидаги гапларни эшитамиз: «Ҳозир ёки ҳеч қачон», «Бизнинг компанияда омилкор бўлмаганларга тоқат қилолмаймиз», «Боридан бенасиб қолмаслик учун, йўлини топ», «Юқорида жой оз», «Учта ўтказиб юборилган тўп — биз бошқасини оламиз легани бўлади», «Бўрилар билан яшаш – бўриларга ўхшаб увиллаш дегани». Исонинг бунга оддийгина жавоби бор. «Бўриларга ўхшаб увиллаш дегани? — қайта сўрайди У. — Бўрилар билан бирга яшаманг». Бунинг ўз маъноси бор, шундай эмасми? Нима учун бошқа омадсизлар, сизни омадсиз деб, гапиришига йўл қўйиб беришингиз керак экан?! Шубҳасиз, сиз иккинчи имкониятни қўлга киритасиз. Истасангиз, Бутрусдан сўранг. Ҳозиргина у ўзини жуда тубан ҳис қилаётган эди. Энди эса иерархик зинапоя бўйлаб юқорига баланд учди. Ҳатто фаришталар ҳам, бу руҳан тушкун балиқчи ҳали ҳаммаси тугамаганини тушунсин деб истаган эдилар. Самовий тахтдан илоҳий курьер орқали баланд овозда ва аниқ қилиб қуйидаги хабар юборилган эди: «Албатта, Бутрусга айтинглар: бундан кейин у яна дарвозаларда туради». Марк баён этган Хушхабар, бундай нарсаларни яхши фарқлайдиганларнинг айтишича, аслида, Бутруснинг мактублари ва хотираларининг бир тизим ҳолига келтирилганидир. Агар шу тўғри бўлса, юқоридаги икки сўзни Бутруснинг ўзи киритган бўлади! Агар бу ҳақиқатан унинг хотиралари бўлса, у ҳикоясининг шу жойига келганда, менга шундай кўринадики, эски балиқчи кўз ёшларини сидириб ташлаб, томоғига тиқилган нарсани ютишига тўғри келди. Иккинчи имкониятни ҳар куни ҳам қўлга киритавермайсиз. Бутрус буни билиши керак эди. Кейинга сафар у Исони кўрганда, шундай ҳаяжонландики, Жалила кўлининг совуқ сувига ўзини ташлашдан олдин, узун кўйлакларини белига қистиришга аранг улгуриб қолди (қаранг: Юҳанно 21:7). Айтишларича, вилоятдан келган бу жалилалик “иккинчи уриниш ҳақидаги хушхабари”ни Римгача олиб бориши учун, инъом қилинган иккинчи имконият етарли бўлди. Бутрус Римда азобли ўлимни қабул қилди. Агар сиз оёғини осмонга қилиб михлаш сингари қатлга тайёр бўлиб бораётган одамни шунга нима мажбур қилганини ҳеч қачон тушунмаган бўлсангиз, умид қиламанки, энди тушуниб оласиз. Яна бир марта уриниш имконини берган одамни ҳар кун учратмайсиз. Шундай экан, бу имкониятни ҳар куни берадиган одамни умуман учратмайсиз. Аммо Бутрус Исода биринчисини ҳам, иккинчисини ҳам қўлга киритди. Ўйлаш ва фикрлаш учун 1. “Иккинчи уриниш ҳақидаги хушхабар” остида нима англашилади? Буни бошқача қандай номлаш мумкин бўларди? 2. Исодан юз ўгирган Унинг издошларининг ҳаммаси орасида, эҳтимол, Бутрус кўп таассурот қолдирган бўлса керак. Марк 14:27–31,66–72да унинг Исодан тонишини, кейин Марк 16:1–7да Исонинг тирилгани ҳақида фариштанинг хабарлаганини ўқинг. Луқо 24:33–34ни ва Юҳанно 21:15–19ни ҳам ўқинг. Бутрусга нисбатан бундай алоҳида таъкидланган муносабат нима ҳақда гапириши керак? Сизнингча, Исо нимани бошдан кечириши керак эди: ўкинчми, умидсизликми, ташвишми, севгими? 3. Сиз қандай ўйлайсиз: Исо сизга иккинчи, учинчи, тўртинчи имкониятни бериши мумкинми? У Бутрусга қилганларига қараганда, сизга камроқ қилиши мумкинми? 4. Сизга яна бир имконият берганларида, бунинг натижасида юз берган бирон ҳодисани эслай оласизми? Бу сизга қандай таъсир кўрсатди? Бошқа одамлар ниманидир қилишга уринишига ёки яна бир марта шуни бошидан кечиришига имконият беришга сиз қанчалик тайёрсиз? 5. У – яна бир уриниш Худоси эканига эслатма сифатида Еремиёнинг марсияси 3:19–26ни ўқинг ва ўша оятларни ёзиб олинг ҳамда ҳар куни эрталаб ўқинг. Хулоса Ким бу одамлар? Умуман олганда, уларнинг ҳаммаси “Поклик ва муқаддаслик оламида ким кимдир?” китобининг исмлар кўрсаткичига кириши муқаррармиди? Сизқандай ҳисоблайсиз? Аниғини айтганда, уларнинг айрим ножўя ҳаракатлари шаббат куни кечқурун қўлга тушган ва полиция участкасига жўнатилган безорилар тўдаси деган фикр туғдиради. Бу қаҳрамонларнинг боши устидаги нур гардишини, эҳтимол, сал-пал тўғрилашга ва тозалашга тўғри келармиди. Барибир, қанчалик ғалати бўлмасин, айнан инсон номукаммаллиги уларни шундай ишонарли қилиб кўрсатади. Худонинг сабрлилиги ҳақида эслатма сизга керак бўлиб қолганда, ана шу одамларга қараб Худонинг шу хусусиятларини топа оласиз. Худо сиз орқали оламни ўзгартиришига шубҳалансангиз, ана ўша одамларга қаранг. Булар – “келажаги йўқ одамлар”, беқарор издошлар, ўзларининг ишлари туфайли эмас, балки уларга “келинглар” деб ланг очилган Худонинг қўллари орқали ишончга сазовор бўлган. Аммо илгари умидсиз бўлган жамоат раҳбарлари қоришмасидир. Кўп халқларнинг отаси, аммо нуқсонлардан холи бўлмаган Иброҳимни эслайлик. Унинг ҳам тили суяксиз, ноқулай вазиятга қолдирадиган иш ҳам қилган эди! Бир марта ўзининг бошини асраб қолиш учун маҳмадоналик қилди: гўё Сора унинг хотини эмас, синглиси эмиш (қаранг: Ибтидо 12:10–20). Орадан кўп ўтмай Иброҳим яна ўшандай иш қилди: «Иброҳим бу ердаги одамларга хотини Сорани, у менинг синглим, деб айтар эди» (Ибтидо 20:2). У икки марта ўзининг бехатарлигини ўйлаб, ғирромлик қилди. Бу – Худонинг ваъдаларига ишонч деб айтиладими? Шундай ишонч асосида халқни яратиш мумкинми? Худо шундай қила олади. Худо ёмон нарсаларни унутиб, яхшиларини олади ва “қари маҳмадона” ёрдамида Ўз халқини яратади. Юнусни ҳам эсдан чиқармайлик. У найнаволиклар учун Худонинг элчиси эди. Аммо Юнуснинг бошқа режаси бор эди. У мажусийлар шаҳрига боришни заррача истамасди. Худо кўрмай турганда (камида, Худо шунга умид қилган эди), у тамомила бошқа кемага чиқиб олди. Худо Юнусни ўзига келиб олсин деб, китнинг қорнига жойлаштирди. Ҳатто кит ҳам бу миссионерни узоқ кўтариб юришга бардош бера олмади. Кит қаттиқ кекирганда, Юнус қирғоққа урилаётган тўлқинлар устидан учиб ўтиб, пляжга қўнади, унинг кўзлари ола-кула бўлиб, чин дилдан тавба қилади (бу, эҳтимол, яхши одамни ҳеч нарса билан айнитиб бўлмаслигини кўрсатса керак). Воқеалар ортидан воқеалар тизилиб келаверади: Элишай — таъби нозик пайғамбар; Сулаймон — ниҳоятда кўп нарса биладиган шоҳ; Ёқуб — қаллоб; Гўмер — фоҳиша. Бир воқеадан иккинчисига ўтган сари, Худо Ўз мақсадлари учун инсондаги энг яхши жиҳатларини олади ва ундаги ёмон нуқсонларни батрараф қилади. Тасалли берадиган сабоқ тушунарли. Худо одамларни оламни ўзгартиришга жалб қилган (жалб қилмоқда!). Одамларни! Авлиёларни эмас, ғайриинсонларни эмас, даҳоларни эмас, балки оддий одамларни! Маккорлар, мижғовлар, бевафолар, ёлғончилар — Худода ҳаммаси ишга солинади. Уларнинг камчиликларини Худо Ўз севгиси билан тўлдиради. Кейинроқ Исо масалда Худонинг доимий севгисини ифода қилди. У бир ўсмир йигит ҳақида ҳикоя қилади: у йигитга қишлоқ ҳаёти жуда зерикарли бўлиб туюлади. Шунинг учун йигитча отасининг пули билан чўнтагини қаппайтириб, айш-ишрат қилгани шаҳарга жўнаб кетди. Аммо қувноқ ҳаёт ўрнига уни бутунлай бошқа нарсалар – қаттиқ карахтлик, омонат дўстлар, узоқ навбат кутаётган ишсизлик кутаётган эди. Ниҳоят, у, чўчқалар ейдиган овқатлардан жуда тўйдим деб, такаббурлигини тешик чўнтагига яширди ва ортга қайтди. У йўл бўйи отаси билан учрашганда айтадиган нутқини машқ қилиб келди. Аммо унга бу нутқ керак бўлмади. У охирги тепаликни аранг босиб ўтганда, дарвоза ёнида кутиб ўтирган отаси уни кўрди. Отасининг кечирим сўзлари ўғилнинг ўзини оқлайдиган сўзларини тезда босиб кетди. Толиққан йигитча ўзини отасининг бағрига отди. Йигитчани ўша кенг очилган қучоқ – Иброҳимни, Мусони, Довудни ва Юнусни олган қучоқ қабул қилди. Ҳеч қандай дағдағалар, тугилган муштлар йўқ. “Мен сенга айтган эдим-а!” деб юзига тарсакилар, “Хўш, ўйнаб бўлдингми?” деган заҳарли саволлар йўқ. Қўлларни қовуштириш, қисилган кўзлар, маҳкам қимтилган лаблар ҳам йўқ. Фақат оғушига олиб эркалашлар бор. Агар қачонлардир Худо сиз орқали оламни ўзгартиришига шубҳаланган бўлсангиз, ана ўша одамларга қаранг, руҳингиз кўтарилади: Худо улар орқали оламни ўзгартирди. Сизга очилган оғушларни ваъда қилаётган кечиримларни қаранг, журъатли бўлинг. Қолаверса, бу оғушлар Гўлгўта хочидагидай кенг бўлмаган. Бир қўл ўтмишга қаратилган, иккинчиси – келажакка қаратилган. Кечирим оғуши Исони қабул қилган ҳаммани кутяпти. Курк товуқ жўжаларини тўплаяпти. Ота тегишлисини олади. Гуноҳ ювувчи оламнинг гуноҳини ювади. У шундай дейди: «Худо берган фарзандларим билан бирга Мен шу ердаман» (Ибронийлар. 2:13). Ўйлаш ва муҳокама қилиш учун 1. Муқаддас Китобда қайси бешта энг буюк эркак ва аёлнинг (Исодан ташқари) исмини “Ким кимдир” китобининг исмлар кўрсаткичига киритган бўлардингиз? Уларнинг ҳар бири қандай фазилатларга эга? Қандай камчиликлари бор? Уларнинг ҳар бири қай тарзда оламни ўзгартиришга хизмат қилди? 2. 2 Кор. 4:7–18ни ва 2 Кор. 12:7–10ни ўқинг. Худо Ўз ниятини амалга ошириш учун қурол сифатида бизнинг камчиликларимизга қандай қилиб диққатни тортади? 3. Агар шайтон, сен Худо учун алоҳида қимматга эгасан, деб сизни ишонтирмоқчи бўлганда, у буни қандай қилган бўларди? Сиз шайтонга нима деб жавоб берган бўлардингиз? 4. Сиз Худонинг одамлари рўйхатида муҳим ўрин эгаллайсиз. Сиз ғайриодатий Худо қўлларида одатдаги одам тўғрисида билганларингизга асосланиб, ҳозирги лаҳзада Худонинг драмасида қандай роль ўйнашингизни тавсифланг. 5. Асосий фазилатларингиз рўйхатига яна назар ташлаб (20-боб), ҳаётингизнинг навбатдаги бобида Худо сизни нимага даъват қилиши мумкин эди – шунга жавоб беринг. Жавобингизни ёзинг. Кейин Худодан, оламни ўзгартиришга фазилатларимдан ва камчиликларимдан фойдаланишим учун бор куч-ғайратимни сарфлаяпман, шундай пайтда Сен менга раҳнамолик қилгин, мени қўллаб-қувватлагин, деб сўранг. Изоҳлар 2-боб. Матто. Эътиборсиз одамларнинг дўсти 1. Бу воқеани менга ҳикоя қилиб берган Лэндон Сандерсга миннатдорчилик билдираман. 4-боб. Мефибосит.Қашшоқларга имтиёзлар 1. Dr. Paul Faulkner, Achieving Success Without Failing Your Family (W. Monroe, LA: Howard Publishing, 1994), 14–15. 2. 1041 Sermon Illustrations, Ideas and Expositions, compiled and edited by A. Gordon Nasby (Grand Rapids, MI: Baker, 1953), 244. 3. Charles R. Swindoll, The Grace Awakening (Waco, TX: Word, 1990, 2003), 70. Used by permission. 7-боб. Обигайл. Қўпол хулқ-атвор 1. Ernest Gordon, To End All Wars: A True Story About the Will to Survive and the Courage to Forgive (Grand Rapids, MI: Zondervan, 2002), 105–6, 101. 2. Hans Wilhelm Hertzberg, I and II Samuel, trans. J. S. Bowden (Philadelphia: Westminster John Knox Press, 1964), 199–200. 3. Gordon, 101–2. 9-боб. Юҳанно. Худо сизнинг бахтсизлигингизни тантанага айлантира олади 1. Arthur W. Pink, Exposition of the Gospel of John (Grand Rapids, MI: Zondervan, 1975), 1077. 2. William Barclay, The Gospel of John, vol. 2, rev. ed. (Philadelphia: Westminster Press, 1975), 267. 10-боб. Павлус. Номаълум қаҳрамонлар 1. 1041 Sermon Illustrations, Ideas and Expositions, 180–81. 11-боб. Икки ярамас одам. Худо танловни сизга қолдиради 1. Paul Aurandt, Paul Harvey's the Rest of the Story (New York: Bantam Press, 1977), 47. 14-боб. Довуд. Баҳайбат паҳлавон билан жанг 1. Мен қайта ҳикоя қилганман. — М. Л. 2. Мен қайта ҳикоя қилганман. — М. Л. 17-боб. Никодим. Муқаддас Китобдаги машҳур мулоқот 1. Сулаймон айвони — Маъбаднинг шарқий қисмидаги колонна. Анъанага кўра, Сулаймон Маъбадининг бу қисми Бобилликлар томонидан Қуддус вайрон қилингандан кейин сақланиб қолган. (See Bible Encyclopedia, S. V. «Solomon's Porch», http://www.christiananswers.net/dictionary/porchsolomons.html.) 2. Янги Аҳднинг энг қадимги қўлёзмалари биринчи асрда грек тилида ёзилган, шунинг учун грек тилининг лексикасини билиш Янги Аҳддаги бир қатор жумлаларнинг маъносини аниқлашга ёрдам беради. 3. The New Testament Greek Lexicon, S. V. «pa/lin», http://www.searchgodsword.org/lex/grk/view.cgi?number=3825. 4. Ibid., S.V. «anothen», http://www.searchgodsword.org/lex/grk/view.cgi?number=509&1=en. 5. Stanley Barnes, comp., Sermons on John 3:16 (Greenville, SC: Ambassador Productions, 1999), 90. 6. James Montgomery Boice, The Gospel of John: An Expositional Commentary (Grand Rapids, MI: Zondervan Publishing House, 1985), 195. 7. Barnes, 25. 19-боб. Такаббурлар орасидан чиққан бой йигит Бой қашшоқ 1. Фредерик Дейл Брунер (Bruner) буни Матто 5:3нинг талқинида шундай изоҳлайди: «Ўзининг қашшоқлигини ҳис қилаётган одам саодатлидир [...] шунинг учун осмонга нидо қилади. Frederick Dale Bruner, The Christbook: Matthew 1–12 (Waco, TX: Word Publishing, 1987), 135. 2. Исо ишлатган “қашшоқ” сўзи асосий маъносида қўлланганда, ҳар куни тирикчилиги учун ишлашга мажбур бўлган камбағал одамни эмас, балки қашшоқ, тиланчи, садақа билан кун кечирадиган одамни англатади. William Hendricksen, Exposition of the Gospel of Matthew (Grand Rapids, MI: Baker, 1973), 269. Манбалар Бу китобнинг боблари Макс Лукадонинг қуйидаги бобларидан олинган: 1. Юсуф. Юсуфнинг ибодати.: He Still Moves Stones. 2. Матто. Эътиборсиз одамларнинг дўсти.: Next Door Savior (рус тилига таржима қилинган. Қаранг: М. Лукадо. Бог рядом. СПб.: Библейский взгляд, 2009). 3. Исонинг оёқларини ювган аёл. 7:47 тамойили.: A Love Worth Giving. 4. Мефибосит. Қашшоқларга имтиёзлар. : In the Grip of Grace (рус тилига таржима қилинган. Қаранг: М. Лукадо. В деснице благодати. СПб.: Шандал, 2008). 5. Самариялик аёл. Икки қабр: SixHoursOneFriday. 6. Марям, Марта ва Лазарь. Худонинг оркестрида сизнинг ўрнингиз: A Gentle Thunder. 7. Обигайл. Қўпол хулқ-атвор: Facing Your Giants. 8. Ҳовуз бўйидаги хаста одам. Зулматда нур сочиб турган аланга: He Still Moves Stones. 9. Юҳанно. Худо бизнинг бахтсизлигимизни тантанага айлантира олади.: He Chose the Nails. 10. Павлус. Номаълум қаҳрамонлар: When God Whispers Your Name. 11. Икки ярамас одам. Худо танловни сизга қолдиради: He Chose the Nails. 12. Мусо. Бак билан полювгич орасидан келган овоз: When God Whispers Your Name. 13. Юсуф. Қорачигирткаларбезорқилганда: When God Whispers Your Name. 14. Довуд. Баҳайбат паҳлавон билан жанг: Facing Your Giants. 15. Эстер. Шоҳнинг илтифотига сазовор бўлинг: The Great House of God. 16. Аюб. Одам сукут сақлаганда: The Great House of God. 17. Никодим. Муқаддас Китобдаги машҳур мулоқот: Юҳанно 3:16 18. Яир. Абадийликдан учқун: Six Hours One Friday. 19. Такаббурлар орасидан чиққан бой йигит.Бой қашшоқ: The Applause of Heaven. 20. Сора, Бутрус ва Павлус. Бемаънилар шоҳлиги:The Applause of Heaven. 21. Лазарь. Сўнгги гувоҳ: A Gentle Thunder. 22. Бутрус. Иккинчи уриниш ҳақида Хушхабар: No Wonder They Call Him the Savior. Мундарижа Кириш 1-боб. Юсуф Юсуфнинг ибодати 2-боб. Матто Эътибордан қолган одамларнинг дўсти 3-боб. Исонинг оёқларини ювган аёл 7:47 тамойили 4-боб. Мефибосит Қашшоқларга имтиёзлар 5-боб. Самариялик аёл Икки қабр 6-боб. Марям, Марта ва Лазарь Сизнинг ўрнингиз Худонинг оркестрида 7-боб. Обигайл Ваҳшиёна хулқ-атвор 8-боб. Ҳовуз бўйидаги хаста одам Қоп-қоронғи кечада ловуллаган аланга 9-боб. Юҳанно Худо сизнинг бахтсизлигингизни тантанага айлантира олади 10-боб. Павлус Номаълум қаҳрамонлар 11-боб. Икки жиноятчи Худо танловни сизнинг ихтиёрингизга қолдиради 12-боб. Мусо Бак билан полювгич орасидан келган овоз 13-боб. Юсуф Қора чигирткалар безор қилганда 14-боб. Довуд Баҳайбат паҳлавон билан жанг 15-боб. Эстер Шоҳнинг илтифотига сазовор бўлинг 16-боб. Аюб Одам сукут сақлаганда 17-боб. Никодим Муқаддас Китобдаги машҳур мулоқот 18-боб. Яир Абадийликдан учқун 19-боб. Такаббурлар орасидан чиққан бой йигит Қашшоқ бой 20-боб. Сора, Бутрус ва Павлус Бемаънилар шоҳлиги 21-боб. Лазарь Сўнгги гувоҳ 22-боб. Бутрус Иккинчи уриниш ҳақида Хушхабар Хулоса. Ким бу одамлар? Изоҳлар Манбалар Задник итобда — оддий одамлар бошларидан кечирган воқеалар… Воқеалар ортидан жанжаллар, хатолар ва зиддиятлар билан нишонланган воқеалар. Ким бу воқеаларнинг қаҳрамонлари? Бу одамлар — Муқаддас Китоб персонажлари. Бу одамлар — биз билан сиз. Биз ўзимизни улар бошидан кечирган воқеаларда биламиз. Улар умидга эришган жойда – қодир Худонинг қўлларида биз ҳам умидни топамиз. Бу одамларнинг орасида… уларнинг тепасида… воқеаларнинг асосий қаҳрамонлари ҳисобланган Худони, Яратувчини, Бунёдкорни, ҳалок бўлаётганларни Қутқарувчини топамиз. У юксак унвонни, иккинчи уринишни, Унга келадиганларнинг ҳаммасига ахлоқий ориентирни беради. Муаллиф бу китобга кирган илҳомлантирувчи воқеаларни ўзининг чоп этилган асарларидан олган. Ажойиб ҳикоячи Макс Лукадо севимли Муқаддас Китоб персонажларига мурожаат этади. Уларнинг ҳаммаси, беистисно тарзда, сиз билан биз сингари нуқсони бор одамлар эди. Агар Худо уларга жой топа олган экан… балки, У сиз учун ҳам жой топади. --------------- ------------------------------------------------------------ --------------- ------------------------------------------------------------