Макс Лукадо
КИМ БУ ОДАМЛАР?
Барҳаёт Худо билан тасодифий учрашувлар
Макс Лукадо «Кто эти люди?» 2
“Виссон” нашриёти
Санкт-Петербург, 2017
ББК 86.37
Л 84
© Max Lucado, 2012
© «Виссон» нашриёти, 2017
ISBN 978-0-8499-4737-7 (
ISBN 978-5-94861-195-2 (
ISBN 978-5-905913-21-1 (
Max Lucado
Cast of Characters: Lost and Found
Originally published in English
by THOMAS NELSON, Inc.
Nashville, TN, USA.
All rights reserved.
This Licensed Work published under license.
Лукадо, Макс
Л 84 Ким бу одамлар-2? / Инглиз тилидан таржима. — СПб.: ЛКС,
2013. — 288 б.
ISBN 978-5-94861-195-2 (
ISBN 978-5-905913-21-1 (
Макс Лукадо мазкур китобида ҳам аввал ўзингиз ўқиган “Ким бу одамлар?” китобида илгари сурилган мавзуни ривожлантиради, Муқаддас Китобда йигирмадан ортиқ қаҳрамонлар бошидан кечирган илҳомбахш воқеаларнинг янги қисмларини китобхонларга тақдим қилади. Барҳаёт Худони йўқотиб, кейин Уни яна топиш шарафига муяссар бўлган оддий одамлар сиз билан бизга ўхшайди. Улар бошидан кечирган воқеа-ҳодисалар бизга умид бағишлайди: Худо ўша одамларнинг гуноҳини кечириб, ҳаётини ҳам ўзгартирган экан, У бизга ҳам ўша ўзгаришларни инъом қилади.
ББК 86.37
ISBN 978-0-8499-4737-7 (
ISBN 978-5-94861-195-2 (
ISBN 978-5-905913-21-1 (
© «Виссон»,нашриёти 2017
1-боб
ЯИР
БОТИНИЙ НАРСАНИ КЎРИШ
Бир куни кичкина қизчаларим мен ўйлаб топган “имон синовлари”да иштирок этишга истак билдирдилар. Бу “синов”нинг бошланиши шундай бўлди: Саккиз ёшли Дженна ва олти ёшли Андреа уйимиз меҳмонхонасининг икки томонига бориб турдилар. Мен эса уч ёшли қизим Сара билан хонанинг ўртасида ўтириб, юз бераётган ҳодисани кузатадиган бўлдик. Дженна кўзларини юмган ҳолда хонанинг қарши томонидаги деворига етиб бориши керак эди. Унга йўл кўрсатиб борадиган одам ролини ижро этаётган Андреа маълум бир масофада туриб, опасини йўналтириб туриши керак эди, токи Дженна мўлжалланган жойга бехатар етиб борсин.
Андреа “икки майда қадам ташлаб чапга” ёки “катта қадам ташлаб олдинга” деган йўл-йўриқлар билан чалкаш йўлларни Дженна муваффақиятли босиб ўтишига ёрдам берди. Ахир, меҳмонхонамизда стуллар, чангютгич ва кир чойшаблар солинадиган сават айқаш-уйқаш бўлиб ётган эди-да.
Кейин қизларим ролларни алмашдилар. Энди Андреа ойиси яхши кўрадиган лампани синдириб қўймасдан столни айланиб ўтишига Дженна ёрдам берди; синглиси ўнгга бурилиш ўрнига чапга қайрилганда, деворга урилиб кетишидан ҳам синглисини сақлаб қолди.
Кўзни юмиб, бир неча марта ўтказилган синов ниҳоясига етди ва қизларим таассуротларини ўртоқлашдилар.
— Менга умуман ёқмади, — деб шикоят қилди Джен-
на. — Ҳеч нарсани кўрмасдан юрганингда жуда қўрқинчли бўларкан.
— Мен, ҳозир йиқилиб тушаман, деб қўрқиб кетдим, — деб опасининг гапини маъқуллади Андреа. — Мен ки-и-и-чкий-на қадамча ташлаб юришимга тўғри келди.
Мен нима деб ҳам эътироз билдирардим?! Катталар ҳам қоронғуда юришни хуш кўрмайдилар, тўғриси, шуни қилишга мажбур бўладилар. Биз кўпинча Дженнага ўхшаб, атрофингда ҳеч нарсани кўрмасдан олдинга юриш қўрқинчли, дея шикоят қиламиз. Андреага ўхшаб йиқилиб тушмаслик учун майда қадам ташлаб юришга мажбур бўламиз.
Биз эҳтиёт бўлиб юришимизга сабаб бор — биз кўрмиз. Биз келажагимизни кўрмаймиз. Бизни эртага нима кутаётганини тушуниб етмаймиз. Масалан, мен шу жумлани охирига етказишим учун узоқ яшашимга ишончим комил эмас. (Уф, тугатгунча яшадим!) Аммо сиз ҳам нариги оламга кетишингиздан аввал шу жумлаларни охиригача ўқишга улгуришингизни билмайсиз. (Умид қиламанки, сиз ҳозир ҳам шу оламдасиз!) Мен қўл қисқалик ёки қийин аҳвол ҳақида эмас, тамомила кўрлик ҳақида сўз юритяпман. Мен ёш ўтиши билан яхши томонга ўзгармайдиганкўриш ҳолатини назарда тутмаяпман. Йўқ. Мен шундай иллатни тасвирлаяпманки, бу иллатдан бизни фақат ўлим қутқариши мумкин. Биз кўрмиз, келажакда бизни нима кутаётганини билмаймиз.
Мен айтаётган кўрлик, ҳеч истисносиз, ҳаммага хос. Ўзига тўқ одамлар камбағаллар билан баравар кўрдирлар. Билимдон одамлар, билимсизлар каби, кўрдирлар. Машҳур одамларга келажак, машҳур бўлмаганларга қараганда, кўп маълум эмас.
Ҳеч ким, менинг фарзандларимни дастлабки ўн йилликда мана бу-мана бу нарсалар кутяпти, деб айта олмайди; ҳеч ким ўз ўлимининг санаси ҳақида хабардор эмас; ҳеч ким, менинг умр йўлдошим фалончи бўлади, деб олдиндан била олмайди; умуман, бунақаси сезилиб турмайди. Ҳаммамиз мутлақо ва тузатиб бўлмайдиган даражада кўрмиз.
Биз ҳам, Дженна сингари, кўзларимиз юмуқ ҳолда, пайпасланиб, таниш овозга қулоқ солиб, қоронғуда олдинга юрамиз. Аммо битта фарқимиз бор: Дженнани унга хайрихоҳ бўлган қариндош-уруғлари ўраб олган эди. Бизнинг атрофимизни эса душманлик кайфиятидагилар ўраб олганларида, хавф-хатарда қоламиз. Дженна энг кўп қўрққан нарса – қоқилиб кетиш эди. Сиз билан бизни анча жиддийроқ қўрқувлар – саратон (рак), ажралиш, ёлғизлик, ўлим кутиб туради. Бизнинг қоқилмасдан ўтишга уринишимиз қоқилиб кетиш ва бирон жойга урилиш эҳтимолига тенг. Масалан, Яирни олайлик. Ана шу одам ҳақиқатан ҳам, қоқилмасдан ўтишга ҳаракат қилди. Қолаверса, у ўзининг текис одимларига эргашиб, бирдан асло ёруғлик тушмайдиган зим-зиё ғорга кириб кетди. У ўша ғорга асло бир ўзи киришни истамаган эди.
Яир синагога бошлиғи эди. Сиз билан бизга бу лавозим бирон нарсадан хабар бермайди. Аммо Масиҳнинг замондошлари учун бундай лавозимни эгаллаган одам, албатта, ижтимоий қатламда энг юқори даражалардан бирини эгаллаган. Ўша замонларда синагога диний, таълим, маъмурий ва ижтимоий фаолият марказ бўлган эди. Синагога бошлиғи нафақат диний раҳнамо, балки илоҳиёт профессори, шаҳар ҳокими ва энг машҳур одам ҳам эди.
Яир ана шу мақомга эга шахс бўлган эди: нуфузи юқори лавозим, ишсизликдан ҳимоя қилинган, шаҳардаги ҳар қандай ресторанда илиқ кутиб олинади, пенсия таъминоти тизими ишончли, пайшанба кунлари гольф ўйнайди, сайловда ўз номзодини қўйиб, сиёсий партиялар съездига бориш учун сафар харажатлари тўлиқ тўланади.
Бундан ҳам каттароғини орзу қилиш мумкинми? Аммо Яир орзу қилган эди. У яна бир имтиёз ҳақида сўрашга
Бу воқеаларда Яир — ўзининг лавозим либосидаги узоқни кўрадиган миллий йўлбошчи эмас, балки садақа сўраётган кўзи ожиз одам эди. У Исонинг оёқлариги йиқилиб, “Менинг жажжи қизим ўлим тўшагида ётибди. Келиб унга қўлингизни теккизинг, у соғайиб тирик қолсин, — деб қайта–қайта ёлворди” (Марк 5:23). У Исо билан савдолашмайди (“Менинг ҳожатимни чиқаргин, мен сенга ёрдам бераман, Сен ҳеч нарсага муҳтож бўлмайсан”). У Исога шарт қўймайди (“Қуддусликлар Сенинг ножўя ҳаракатларингдан шикоят қиляптилар. Кел, шунга келишайлик: мен сенинг муаммоларингни ҳал қиламан, мен эса керакли одамга қўнғироқ қиламан...”). У Исо олдида ўзини оқламайди (≪Мен ваҳимачи эмасман-у аммо Ўзинг кўриб турибсан, Исо, озгина муаммо бор-да≫).
Яир илтимос қиляпти.
Ҳаётда шундай лаҳзалар бўладики, биз таклиф қиладиган нарсаларнинг ҳаммасини биз сўрайдиган нарсалар билан асло қиёслаб бўлмайди. Яир учун айни шундай вақт келган эди. Боланинг ҳаётига нимани алмаштиришни таклиф қилиш мумкин? Ўйин тамом бўлди! У савдолашмаяпти, табиий вазиятга қараганда муғомбирлик қилмаяпти: Яир келажаги ҳақида ҳеч нарса билмайди, Исога эса унинг келажаги маълум. Шунинг учун синагога бошлиғи Раббийга ёрдам сўраб мурожаат қиляпти.
Одамларни чин дилдан яхши кўрадиган Исо эса ёрдамни қабул қилади.
Фарзанддан ажралиб қолиш нима эканини тушунадиган Худо Яирга ёрдам беради.
Исо Яирга ёрдам бермасдан олдин, бизнинг воқеаларимизда фаолият кўрсатадиган бир неча шахслар – Яирнинг хонадонидагилар пайдо бўлади.
≪ Қизингиз ўлди, нега яна Устозни овора қиляпсиз? ≫ (Марк 5:35).
Диққат! Тайёрланинг. Воқеа қаҳрамонлари жойларини алмаштирадилар. Энди Яир Исони эмас, балки Исо Яирни
≪ Исо бу сўзларни эшитиб қолиб, синагога оқсоқолига деди...≫ (Марк 5:36).
Бу оятдан ҳайратга тушаман! Бу оят муҳим принципни акс эттиради. Мазкур принцип ботиний нарсани кўришга – одамларнинг сўзларига ва фикрларига эътибор бермасликка ундайди. Уларни рад қилиш, эшитиб эшитмасликка олиш, ўзини карликка солиш, ҳеч бўлмаганда, оёқни қўлга олиб, улардан қочиш. Кимдир: “Ҳаммасини бошқатдан бошлаш учун энди кеч бўлди” деб айтиши мумкин, ана шу гапларни айтадиганларнинг гапларига қулоқ қолманг.
“Сиздан ҳеч қандай маънили гап чиқмайди”, деб сизга уқтирмоқчи бўлганларнинг гапларига эътибор берманг.
Сиз тўғрингизда“бироз ақли калта, феъли тез, димоғдор, унчалик муҳим эмас”, деб ҳисоблайдиганларнинг гапларини қулоғингиз остидан ўказиб юборинг – мен ҳеч қандай гапни эшитмадим, деб ҳисобланг.
Ишонишингиз учун, вақти-вақти билан қулоғингизга пахта тиқиб олишингиз керак.
≪ Исо бу сўзларни эшитиб қолиб, синагога оқсоқолига: - Қўрқманг, фақат ишонинг, — деди≫ (Марк 5:36).
Кўринмайдиган нарсани кўришга Исо Яирни мажбур қилади. У “фақат ишонинг” дея, яна шундай илтимос қилади: ≪Табиий нарсага эътибор қаратиб, имкониятларингни чегаралаб қўйма. Инсоний фикрларга қулоқ солма. Мантиқ худди темир каби қанчалик мустаҳкам бўлмасин, унга ишонма. Руҳий реалликни жисмоний кўз билан кўриш мумкин эмаслигига ишон!”
≪Менга ишонинг, — деб илтимос қилади Исо. — Қўрқманг, фақат ишонинг≫.
Мана, яна бир ота бошидан ўтказган воқеа. Бу воқеа Багам оролларида юз берган эди. Ёнғин унинг икки қаватли уйини тамомила қамраб олиб, қутулиб чиқишга йўлни бутунлай кесиб қўйганда, ота юқоридагидай илтижо билан кичик ўғлига ёлворди. Оилада ота, она ва фарзандлардан бир нечтаси аланга ичида қолган уйни тарк этишга муваффақ бўлдилар. Аммо кичик ўғил қўрқиб кетиб, болалар хонасига оловдан яширинишга уринди. Хона иккинчи қаватда эди. Ота аланга қуршаб олган уйнинг деразаси остида туриб, ўғлига бақирди:
—Сакра, ўғлим, сакра! Мен сени илиб оламан!
— Дада, мен сизни кўрмаяпман, — йиғлаганича жавоб берди қўрқиб кетган болакай.
— Билиб турибман, — деб мажбур қиларди ота, — лекин мен сени кўряпман!
Ўғил отани кўрмаётган бўлса ҳам, ота ўғлини кўриб турарди.
Ишончнинг бунга ўхшаш мисоли маҳбуслар лагери деворига ҳам ёзилган экан. Маҳбуслардан бири деворга шундай сўзларни ёзган экан:
Бу сўзларни деворга ўйган одамни кўз олдимга келтириб тасаввур қиляпман. Кўзларимни юмиб, унинг озғин қўлларига қарайман: у ойна парчасини ва ёки тошни маҳкам қисиб олиб, деворга сўзларни ўйяпти. У ҳар бир ўйилган ҳарфга қоронғуда диққат беришга ҳаракат қилиб, кўзларини қисиб олганини кўриб турибман. Ҳаётбахш бу сўзларни кимнинг қўллари қолдирди экан? Зим-зиё зулматда кимнинг кўзлари шунчалик ёруғликни фаҳмлай олди экан? Ягона ишончли жавоб қуйидагича бўлади: кўринмайдиган нарсани кўриш йўлини танлаган одамнинг кўзлари фаҳмлай олди.
Ҳаворий Павлус шундай деган эди: ≪... биз кўринадиган нарсаларга эмас, балки кўринмайдиган нарсаларга кўз тикканмиз. Кўринадиган нарсалар ўтиб кетади, кўринмайдиганлари эса мангудир!≫ (2 Кор. 4:18).
Исо Яирга кўринмайдиган нарсаларга қарашни таклиф қилади. Танлов қилиш керак: ё ишонч кўзлари билан вазиятни қабул қилиш керак ёки имон кўзлари билан вазиятни қабул қилиш керак. Бошимизга кулфат тушганда, биз ҳам ана шундай танлов қаршисида қоламиз ва ё дарду аламларга ёки Шифокорга қараймиз.
Танловни биз қиламиз.
Яир танлов қилди. У ишончни ва Исони танлади...
Исога бўлган ишонч унга қизини қайтариб берди. Лекин бу воқеаларимизнинг охири эмас.
Синагога бошлиғининг уйида Исо билан Яир йиғичилар гуруҳига дуч келди. Уларнинг дод-войи Исони таажжубга солди. Бунинг устига, муқаррар ўлим олдида қўрқув пайдо бўлгани Унга халақит беряпти. ≪ Нега безовтасизлар? Нега йиғлаяпсизлар? Қизча ўлмаган, у ухлаб ётибди≫ (Марк 5:39).
Бу саволда беҳуда қизиқиш эмас, балки самимий ҳайрат бор. Қизча ўлмаганини, балки ухлаётганини Исо билади. Худонинг нуқтаи назари бўйича, ўлим — вақтинчалик ноқулайлик, бир оламдан иккинчисига ўтишда зарур қадам. Ўлим — бу охири эмас, бу – бошланиши.
Болалигимда мен икки нарсани кўпроқ ёқтирардим: ўйинни ва овқатни. Ёз мавсуми – кун бўйи бейсбол майдонида вақтни ўтказардим. Кейин эса онам тайёрлаган тушлик дастурхонидан тўйиб овқат еярдим. Аммо онам битта қоида ўрнатган эди. Терга ботган, усти боши кир болалар дастурхонга яқин қўйилмас эди. Онам ҳар доим бизни битта гап билан кутиб оларди: ≪Агар овқатланишни истасаларингиз, тезда ювиниб, тоза кийимларингизни кийиб келинглар≫.
Мен ҳам, ҳамма рисоладагидай болалар каби, юз-қўлларимни ювишни ва кийимларимни алмаштириб, дастурхонга ўтиришни яхши кўрмасдим. Аммо онамга бирон марта ҳам, кийимларимни алмаштириб келиб, овқат ейишдан кўра, тердан сасиб юришни афзал биламан, деб айтмаганман! Менинг ҳисоб-китобларимга қараганда, ювиниш ва кийимларимни алмаштириш мазали тушлик олдида арзимас нарса эди.
Худо учун ҳам ўлим — Унинг дастурхони олдида ўтириш имтиёзи учун арзимас тўловдир. ≪... Қон ва этдан иборат бўлган таналаримиз Худонинг Шоҳлигидан баҳраманд бўла олмайди. .. Чунки бизнинг ўладиган танамиз ўлмайдиган танага, фоний танамиз мангу танага айланиши керак≫ (1 Кор. 15:50, 53; таъкид меники. —
Ўзингиз тахмин қилганингиздай, Худо менинг онамга қараганда, астойдил курашади. Худонинг дастурхони атрофида ўтириш учун кийимларни алмаштириш
≪Нега безовтасизлар? Нега йиғлаяпсизлар?≫ (Марк 5:39).
Ўлим биз учун— фожиа, Исо учун — халос қилиш.
Албатта, юз бераётган воқеаларга Исонинг қараши, юмшоқроқ қилиб айтадиган бўлсак, шубҳали деб қабул қилинди: ≪ Улар эса Исонинг устидан кулишди≫ (Марк 5:40). (Кейинги сафар сиздан ҳам кулганларида, бундай қисмат битта сизнинг бошингизга келмаганини эслаб қўйинг.)
Энди қизиқ ҳолатга – Исо қандай муносабат билдирганига эътибор беринг. Исо йиғичиларни ташқарига чиқариб юборди! Бу воқеа NCV да худди шундай кўрсатилган: ≪…кейин уларни ташқарига чиқариб...≫ (Марк 5:40). Исо уларни, чиқиб туринглар, деб илтимос қилмади, У йиғичиларни
Нимага? Бундай зўравонлик нима учун керак? Бунчалик сабрсизлик қаердан пайдо бўлди?
Уйимнинг меҳмонхонаси ишончни синаш майдонига айланганига қайтсак, эҳтимол, жавоб топилар. Дженна билан Андреа йўл кўрсатувчи ва эргашувчи ролларини алмашганларида, бир неча марта хонанинг бир бурчагидан иккинчи бурчагига бориб келдилар. Мен эса шайтоннинг ҳийла-найрангларини ишга солиб, синовни мураккаблаштиришга ҳаракат қилдим. Меҳмонхона бўйлаб Дженна ўтаётганда, мен кўзларимни юмиб унинг орқасига яшириниб олдим ва унга шундай деб шипшидим: “Синглингнинг овозига қулоқ солма. Менинг овозимга қулоқ сол. Қандай қилиб ўтишингни мен сенга айтиб тураман”.
Дженна тўхтади, ўйланиб туриб, икки овоз ўртасида танлов қилиб деди:
—Дада, ҳалақит берманг, —у хохолаб кулиб, Андреанинг кўрсатмалари бўйича юришда давом этди.
Аммо мен таслим бўлмадим, қошиқ ва кастрюлнинг қопқоғи билан қуролланиб, “данг-дунг” қилиб чалиб, қаттиқ овоз билан унинг диққатини чалғитиш учун, қизимга бошқа томондан писиб келдим. Дженна тасодифий шовқиндан қўрқиб кетиб, тўхтаб қолди.
Андреа ўз васийлиги остидаги одам қўрқиб кетганини кўриб, ажойиб тарзда йўлини топди. У хонанинг нариги четига ўқдай учиб бориб, Дженнани маҳкам қучди ва унинг қулоғига “Қўрқма, мен сен билан биргаман”, деб шипшиди. Андреа опаси белгиланган йўлдан боришига халақит бераётган шовқинга таслим бўлмоқчи эмас эди. Худди шу сингари, Худо ҳам Ўзи тайёрлаган йўлдан чалғишимизга қандайдир шовқин халақит беришига йўл қўймайди. У доимо бизни танқид қилувчилардан ҳимоя қилиш ва бизни қўрқувда ушлаб туришга ҳаракат қиладиган овозларни бўғиш билан банд.
Унинг айрим ҳаракатлари натижасини биз сезамиз, кўп ҳолларда эса сезмаймиз.
Ҳаммасини абадийлик кўрсатади. Фақат уйга келганимиздагина, У бизни ўзига оғдирадиган овозлардан неча марта бизни сақлаб қолганини биламиз:
Ғирром бизнесда иштирок этишдан бизни ҳимоя қилиб, катта миқдордаги пулни бошқа ҳисоб рақамига ўтказишни амалга оширишимизга ҳалақит берди.
Бизни нохуш ҳолатлардан узоқлаштириб, аэропортни туман билан қоплади.
Биз меҳмонхонага етиб бориб, бизни васвасага соладиган нотаниш эркак ёки нотаниш аёл билан учрашиш имкониятидан маҳрум қилиш ниятида шина ёрилиб кетишига имкон яратди.
Фақат осмон гувоҳ - У неча марта:
ҳузуримизга биздан кўра кўпроқ Худони яхши кўрадиган дўстларни олиб келди.
Жамоатимизни тарк этмаслигимиз учун янги бизнеслар учун эшикларни очиб берди.
Унинг далдасига ниҳоятда муҳтож бўлганимизда, ўша куни бизга зарур бўлган мактубни радиотўлқинда эшитишимизга ёрдам берди.
Ёзиб олинг ва ёдингизда сақланг: Биз кўзи ожизлар эканимизни Худо билади. Биз имонли бўлиб яшаш қобилияти билан туғилмаслигимизни У билади. Менимча, У Яирнинг қизини тирилтирганига сабаблардан бири ҳам ана шунда. Осмонда қизчага янада яхши бўлиши мумкин эди. Аммо қизчани унинг жони учун тирилтирмади, балки биз оддий ҳақиқатни билиб олишимиз учун тирилтирди: осмон бизнинг ишончимизни кўриб турибди.
Мен ўйлаб чиққан охирги кузатув – “ёпиқ кўз билан кўриш” деб номланган синов ҳам битта мисол бўла олади. Мен Дженнидан сўрадим: “Сен қандай қилиб Андреанинг йўлни кўрсатадиган овозни эшитишга муваффақ бўлдинг. Ахир, мен хиралик билан унга шипшиб, йўлдан урмоқчи бўлдим-ку!” Биласизми, у нима деб жавоб берди?
—Мен вужудимни қулоққа айлантириб, уни тингладим
ЎЙЛАШ ВА МУҲОКАМА ҚИЛИШ УЧУН
1. Макснинг қизлари учун ўйлаб топган “имон синовлари” ҳақида сиз қандай ўйлайсиз? У қизларини нимага ўргатди? Бу синов сизни нимага ўргатди?
2. Сиз қачонлардир келажакка бир нигоҳ ташлашни истаган эдингизми? Бундай имкониятга эга бўлганингизда, сиз нимани қўлга киритган бўлардингиз? Нимани йўқотган бўлардингиз? Агар келажагингизни кўра олганингизда эди, бундан фойдаланган бўлармидингиз? Нимага? Сабабини тушунтириб беринг.
3. Макснинг айтишича, кўринмайдиган нарсани кўришга имкон берадиган муҳим принцип одамларнинг фикрларини ва хулосаларини рад қилишдир. У нимани назарда тутади? Сиз кимнинг фикрини рад қиласиз? Қандай маслаҳатларга эътибор бермайсиз? Макснинг маслаҳати маълум вазиятда хавфли бўлиб туюлмайдими? Айнан қачон?
4. Нима учун Исо Яирнинг уйидан йиғичиларни қувиб чиқарди?
5. 2 Кор. 4:16–18ни ўқинг. Кўринадиган олам ҳақида нимани айтиш мумкин? Кўринмайдиган олам ҳақида-чи? Биз Исога қандай “қараймиз”?
2-БОБ
ШИМЎН ВА МАРЯМ
БЕҒАРАЗ СЕВГИ
О’Хэйр фамилияли≪Киришимли Эдди≫ муҳтожлик билмасдан шод-хуррамлик билан фаровон ҳаёт кечирарди. У жамики уддабурон адвокатлар орасида энг уддабурони эди. Шиддатли йигирманчи йилларда* муҳим фигуралардан бири ана шу одам эди. У ал-Капоннинг қадрдон дўсти бўлиб, итлар пойгаси сингари гангстерлар бизнесини ташкил қилишда иштирок этарди. У оддий усул билан ютиб оларди: мусобақа бошланиши арафасида пойгада иштирок этадиган итлардан еттитасини обдон тўйғизарди ва саккизинчисига пул тикарди. Бойлиги кўп, жамиятда эътибори юқори, ҳашаматли ҳаёт кечиради, хуллас, Эдди муҳтожлик билмасдан шод-хуррамлик билан фаровон ҳаёт кечирарди.
Ундай бўлса, нимага у айбини бўйнига олди? Нимага ҳукуматга, сизларга Капонни тутиб бераман, деб таклиф қилди? У нимага таянди? Бу қарор барибир унга хавф солишини ва бунинг оқибатларини билмаслиги мумкин эмас эди. Ҳа, у бу қарорининг оқибатларини биларди. Шундай бўлса ҳам барибир қарорида қолди. У нимани ҳисобга олган эди? Нимага эришмоқчи эди? Ахир, унинг ҳамма нарсаси бор эди: пул, ҳокимият, обрў-эътибор. Бу қадамни ташлашига унга нима туртки берди?
Эддини бу қарорга келишига ўғли сабабчи бўлди. У ҳаётини беҳуда совуриб, ноқонуний бизнесининг қўланса ҳидини узоқ вақт ҳидлаб, ўғлига яхши тақдирни раво кўрди. У ўғлига яхши ном қолдиришни хоҳлаган эди. Ўғлига бу номни бериш учун Эдди ўз исмини поклаши керак эди. Эдди “Ўғлим ҳаётини тоза саҳифа билан бошласин” деган ният билан ўйлаган ҳолда таваккал қилди. Киришимли Эддига ўз орзуси амал ошишини кўриш насиб қилмаган экан.Бандитлар уни кечирмадилар: автоматдан икки марта отилган ўқ Эддининг овозини абадий ўчирди.
Унинг ўлими беҳуда кетмадими? Эддининг ўғли учун беҳуда кетмади. У отасининг ўлимига яраша ўсиб-улғайди. Ҳозирда унинг яхши номи бутун дунёга машҳур.Аммо ўғил ҳақидаги ҳикояга ўтишдан олдин, келинг, беғараз
*Шиддатли йигирманчи йиллар – ХХ аср 20-йилларининг образли ифодаси бўлиб, бу даврда шаҳарсозлик, турмушнинг яхшиланиши жадал суратда борар, ҳаётга енгил муносабат ва жиддий муаммоларни менсимаслик ҳолатлар кучайган эди. Бу даврда яна касаба уюшмалари ҳаракатининг кучайиб бориши, сўл кучларнинг олдинга чиқиши, спиртли ичимликлар сотмаслик ва ичмаслик қонунининг киритилиши, спиртли ичимликларни ноқонуний сотиш билан боғлиқ жиноятчиликнинг ўсиши каби ижтимоий жараёнлар даври эди. Экранларга “Шиддатли йигирманчи йиллар” фильмлари чиққандан кейин, бу ном ўнлаб йиллар давомида мустаҳкамланиб қолди –
севги ҳақида гаплашайлик. Таваккал қилишга тайёр ўша севги хавф-хатардан қўрқмайди, бу севги ҳақиқатни гапиради ва ўзидаги борини яқинига беради. Бу севги – фидокорона севгидир.
Олдиндан билиб бўлмайдиган, ажойиб, ҳаяжонга соладиган севги инсон қалбида ўчмас таассурот қолдиради ва тоабад унинг хотирасида михланиб қолади. Бундай севги Исоҳаётининг охирги кунларида намоён бўлган эди. Олам содиқликни кўрди, бу содиқлик ҳеч қачон унутилмайди: Исо чексиз олийжанобликни берувчи эмас, балки қабул қилувчи томонда бўлиб, бу олийжанобликни намоён қилди.
Биз Исони дўстлар даврасида кўрамиз. Улар дастурхон атрофида ўтирибдилар. Саҳна Байтанияга – Шимўннинг уйига кўчади. Илгари у мохов Шимўн деган ном билан танилган эди, энди эса бу ном ортда қолди. Ҳозир уни оддийгина қилиб Шимўн деб айтадилар. Исо унга қачон шифо бергани номаълум. Агар Раббий унга Ўз меҳр-шафқатини кўрсатмаганда эди, у қандай кўринган бўларди – буниси аниқ маълум: унинг беллари букилган, қўллари қора қўтир билан қопланган, бармоқларининг суяклари тамомила ишдан чиққан, қачонлардир кийим бўлган жулдур парчалар унинг юзларини беркитиб туради, фақат иккала ўткир кўзлари бу жулдур мато парчалари орасидан йилтираб кўринади.
Шимўнга Исо қўлини теккизгунга қадар, у шундай қиёфада эди. Раббий Тоғдаги ваъздан кейин шифо берганлардан бири Шимўн эдими? Ёки Исога миннатдорчилик билдиргани қайтиб келган ўнта моховнинг биттаси эдими? Ё бўлмаса, Исо Байтсайдада хизмат қилган беш мингтадан биттаси эдими? Ёки Хушхабар муаллифлари ҳатто исмини ҳам эсламаган сон-саноқсиз Масиҳ замондошларидан бири эдими?
Номаълум. Аммо шуниси маълумки, Исо шогирдлари билан бирга унинг уйида тушлик қилган эди.
Бунинг нимасидир алоҳида ажралиб тургандай туюлган эдими? Аммо Исо учун Шимўннинг таклифи кўп нарсани англатарди. Ахир, Исо учун фарзийлар ўлим камерасини тайёрлаб қўйган эдилар. Бир оздан кейин улар Лазарни Исонинг ҳамтовоғи деб эълон қиладилар. Аниқроғи, Унинг шогирдларидан кўпчилигининг суратлари шаҳар бўйлаб тарқатилади ва деворларга ёпиштирилиб, “жиноятчи қидирилмоқда” деган ёзув ҳам ёзиб қўйилади. Ҳамма ҳам қидирувда бўлган одамни ўз уйида қабул қилишга журъат этолмайди.
Бундан ҳам мураккаброғи – мохов билан хасталанган одамнинг яраларига қўлини қўядиган одамни топиш қийин.
Шимўн ҳанузгача ўзи учун Исо нима қилганини унутмаган эди. Қандай қилиб унутиш мумкин? Ахир, Исо Шимўннинг ишдан чиққан бармоқларини шифолади. Энди Шимўннинг соғлом бармоқлари қизининг қўлларини маҳкам қиса олади. Раббий унинг яраларига шифо берди, энди унга суюкли хотини ҳам яқинлаша олади. Исо Шимўнни алоҳида ёлғиз қилиб ажратиб қўйилган карантиндан қутқарди. Энди у хонадонида бахтиёрликдан лаззатланади, атрофида дўстлари лиқ тўла, унинг зиёфатидан баҳраманд бўляптилар.
Йўқ, Шимўн унутгани йўқ. У ўлимнинг юзига қараш қандай эканини унутгани йўқ. Йўқ, уйим дейдиган жойи бўлмагани нима эканини ва бу рад қилиниш эканини унутгани йўқ. Исо Ўзига егулик ёки бош суқиб борадиган жойи борлигини билишини Шимўн истаган эди, Байтанияда доимо У учун эшик очиқ эканини билишни истаган эди.
Аммо ҳамма жойда ҳам Исони шунчалик шод-хуррамлик билан кутиб олмайдилар. Бу ҳафта тугамасдан, Исо олийруҳонийнинг уйида бўлади. Унинг уйи Қуддусдаги энг яхши уй, орқа ҳовлида учта омбори бор бўлиб, водийга қаратиб қурилган, омборнинг кўриниши жуда ажойиб. Аммо Исо ажойиб манзарадан завқланишга улгурмайди, Уни сохта гувоҳларнинг ёлғонлари ва ҳақоратли шапалоқлар кутяпти.
Исо олийруҳонийнинг хонадонида меҳмондўстликни кўрмайди. Бу ҳафта тугамасдан Исо Ҳироднинг саройига ташриф буюради. Сарой хоналарида қимматбаҳо ашёлар, кўплаб хизматкорлар бор, безатилган дастурхонлар бор. Дастурхонда, эҳтимол, мевалар ва шароб ҳам бўлса керак. Аммо Ҳирод Исони дастурхонга таклиф қилмайди. Ҳирод чалғитадиган ҳийла-найрангни ўйлаяпти.
— Эй қишлоқи, менга биронта мўъжиза кўрсат-чи, — дейди у сурбетлик билан соқчиларининг қаҳқаҳалари остида.
Бу ҳафта тугамасдан Исо Пилатнинг уйида бўлади. Исроилнинг ҳокими ложаси олдида туриш қанчалар шарафли! Тахминларга кўра, бу лаҳза тарихни безайдиган воқеа бўлиши керак эди. Аммо бунинг ўрнига, бу лаҳза энг шармандали воқеа билан муҳрланиб қолди. Дунёда раҳм-шафқат буюк актини қилишга Пилатнинг имконияти бор эди, аммо у буни қўлдан чиқариб юборди. Пилатнинг хонадонига Худо кирди, аммо ҳоким буни билмади. Беихтиёр савол туғилади: “...
Шимўн эса шундай қилди. Беғараз севги ҳар доим ўзини кўрсата олиш имкониятидан фойдаланади. Шимўн Исони меҳмон қилишга таваккал қилди. Сиз, қандайдир мўъжиза эмасмикан, дейсиз, аммо Шимўн ўз замондошларига қараганда, кўп нарса қилди. Исони олийруҳонийлар айблаганларида, аскарлар калтаклаганларида, умид қиламанки, Раббийнинг юраги Шимўннинг хатти-ҳаракатини хотирлаш билан ёнган.
Эҳтимол, дўстининг меҳмон қилганини ўйлаб, Исо Марямнинг хатти-ҳаракатларини ҳам хотирлаган бўлса керак. Балки, Исонинг эгнидаги либосида ҳамон қимматбаҳо атир мойининг ҳиди таралиб тургандир?
Шундай бўлгани аниқроқ. Чунки алебастр идишда ўн икки литр ниҳоятда ширин хушбўй мой бор эди, қолаверса, алебастр идишдаги мойнинг ҳиди узоқ сақланади. Шунинг учун хушбўй ҳид бир неча кун давомида сақланган.
Исонинг елкасига қамчи зарбалари тушганда, У Марямнинг ишларини эслаганмикан? Исо римликлар ўрнатган хочга маҳкам боғланиб, навбатдаги қамчи зарбаларига кучи борича тайёр турганда, терини юмшатадиган қимматбаҳо мой ҳақида ўйлаганмикан? У Ўзига тикилиб турган кўзлар орасидан Марямнинг меҳрибон қиёфасига қарай олдимикан? Албатта, билган, кўрган...Марям Унга ишонган ягона аёл эди. Исо ҳар сафар Ўз ўлими ҳақида гапирганда, кимдир елкасини қисганда, кимдир шубҳаланганда, фақат Марям ишонган эди. Унинг сўзларида қатъият борлиги учун эди, Марям ишонган эди. Бу сўзларни Марям олдин ҳам эшитган эди.
≪Лазарь! Чиқ бу ёққа≫, —деб чақирган эди Исо баланд овоз билан. Марямнинг укаси оғзи тош билан маҳкамланиб муҳрланган қабрда тўрт кун бўлиб, тирик ҳолда қабрдан чиқиб келди.
Марям ҳозиргина тирилиб чиққан укасининг илиқ қўлларини ўпиб, ортига қайрилди ва кўз ёшлари ёноқларидан оқиб тушаётган ва кулиб турган Исони кўрди. Шунда Марям тушундики, энди у ҳеч қачон Исонинг сўзларига шубҳа билдирмайди. Шу боис Исо Ўз ўлими ҳақида гапирганда, Марям Унига гапига ишонди.
Учала дўстни бирга кўрган Марям энди ҳаракатни бошлайдиган вақт келганига шубҳа қилмади. Мохов хасталигидан халос бўлган Шимўн бошини орқага ташлаб, хохолаб куляпти, Лазарь эса Исо томонга бир оз эгилиб, У нима деяётганига қулоқ соляпти. Иккалови учун ҳам ҳаёт Манбаи бўлган Зот латифа айтяпти ва эшитмаганларга такрорлаяпти.
“Ҳозир айни пайти”, - деб ўйлади Марям. Унинг ўйлаб чиқарган хатти-ҳаракатлари шуни исботлайдики, у Шимўннинг уйига йўл олар экан, қимматбаҳо модда солинган идишни ҳам ўзи билан олди. Марямнинг хатти-ҳаракатлари ўз-ўзидан пайдо бўлганини кўрсатмас, балки унинг қалбидаги чексиз сахийликни намоён қилиб турарди.
У олиб келган атир мойининг қиймати бир йиллик иш ҳақи эди, эҳтимол, унинг ягона бойлиги шу бўлса керак. Марямнинг хатти-ҳаракати мантиқдан эмас эди, аммо севги қачон мантиққа асосланган? Шимўннинг яраларига мантиқ тегишли эмас эди. Лазарнинг қабри устида кўз ёшлари соғлом мантиқ туфайли тўкилмаган.
Минглаб одамларни бешта нон билан тажриба тўйғизмади. Буни севги қилди. Чексиз сахийлик, севгининг хавфлилигини рад қиладиган беғараз севги қилди.
Энди кимдир севги Манбаига ўшандай севгини сахийлик билан кўрсатиши керак.
Бу ролни Марям ўзига олди. У Исонинг ёнига келиб, Унинг орқа томонида тўхтади. Марямнинг қўлида атир мойи қуйилган идиш бор эди. Марям ҳаяжонланиб, жуда безатилган идиш қопқоғини очди. Бир муддат ҳамма худди сеҳрлангандай қотиб қолди.
Чамаси, ёлғиз Исогина орқасида юз бераётган бир нарсага дўстлари диққат қаратганларини сезмагунча, аёлнинг борлигини билмади. Марям эса бу пайтда мой суртиш удумига киришиб, Унинг бошига, елкалари ва орқасига сурта бошлади. Агар ҳокимият Марямнинг ихтиёрида бўлганда эди, Исонинг устига ўз руҳини, ҳаётини, ўзидаги бор нарсани қуйган бўларди. Қимматбаҳо атир мойининг муаттар ҳиди қўй гўшти ва янги кўкатнинг иштаҳа қўзғайдиган ҳидини босиб кетиб, хона бўйлаб таралди. ≪Сен қаёққа бормагин, — деб айтарди унинг суртилган мойи, — бу муаттар мойни ҳидлагин, Сени ким севишини ёдингда тутгин≫.
Исонинг танаси имоннинг муаттар ҳидини суртди, Унинг кийимлари мутлақ ишонч ҳидини шимиб олди. Ҳатто аскарлар қуръа ташлаб, Унинг кийимларини бўлишиб олганда, ўлим ҳукмрон бўлган жойни ажиб ҳид билан тўлдирди.
Бошқа шогирдлар Марямнинг ишини нафақат исрофгарчилик, балки аҳмоқлик деб, унинг устидан кулдилар. Шуниси ачинарлики, Исо бўрон пайтида Ўзи қутқарган шогирдлар билан шифолаш ва ваъз қилиш қобилиятини баҳам кўрган эди, уларнинг истиқболсиз ҳаётини чуқур мазмун билан тўлдирди. Барибир, Исонинг чексиз севгисидан баҳраманд бўлганлар бу аёлнинг сахийлигини тушунмасдан, аксинча, уни қораладилар.
≪Бунчалик исрофгарчилик нимага керак?! Бу мойни қимматбаҳога сотиб, пулини камбағалларга бўлиб берса яхши бўларди!≫ — деб улар норози бўлдилар.
Эътибор беринг: Исо ўша зоҳоти Марямни ҳимоя қилди:
≪Нега аёлни хижолатда қолдиряпсизлар? У Мен учун ажойиб иш қилди....≫ (Матто 26:10).
Исонинг айтганлари мазмуни бугунги кунда ҳам ўз аҳамиятини йўқотмаган. Мана, У нимани назарда туутган эди: ≪Беғараз севгини кўрсатишнинг вақти бор. Чексиз сахийлик намоён қилишнинг вақти бор. Биз учун қимматли бўлган инсонлар ҳақида ғамхўрлик кўрсатишимизнинг ўз вақти бор. Шундай вақт келганда, бу имкониятдан фойдаланинг, имкониятни қўлдан берманг≫.
Эндигина тул қолган ёшгина эркак хотинининг кийимларини тартибга келтиряпти. У қайғуга ботган. Тасодифий ўлимни у кутмаган эди. Ёш хотинининг тақдирига ёриб кирган саратон хасталиги аёлнинг умрини тезда поёнига етказди, унинг умрини қайтариш имкони йўқ эди. Жавоннинг энг тагида эркак қутини топиб олади. Нимадир ўралган қоғозни йиртиб қутини очади ва аёлларнинг ич кўйлагини топиб олади. ≪Хотиним бу ички кўйлакни кийиш учун алоҳида кунни кутган, - деб ўйлайди эркак, — ҳар доим кутган...≫
Бир йигитча велосипедда ўтиб кетаётиб, кўрсаки, бир нечта ёш йигит ўзларидан деярли икки баравар кичкина бўлган болага тегажаклик қиляпти. Йигитча бу ҳодисани кўриб, ичида ўй-фикрлари алғов-далғов бўлиб кетади. Ахир, ановилар укасининг устидан куляптилар-да. Албатта, у укасини ҳимоя қилиши керак, аммо... ўзининг дўстлари куладилар-да. Йигитчанинг танбеҳи уларга маъқул келиши даргумон. Дўстлари нима деб ўйлашлари йигитчага барибир бўлмагани учун, у велосипедини қайтариб, эҳтиёти-шарт жуфтакни ростлаб қолади.
Бир эркак заргарлик буюмлари пештахтасини диққат билан кўздан кечиради ва шундай деб ўйлайди: “Албатта, хотинимга шундай соатни олиб борсам, жуда хурсанд бўлади, аммо бу соатлар жуда қиммат экан-да. Хотиним жуда тежамли, ҳаммасини тушунади. Бугун браслет сотиб олсам кифоя, соатни эса... вақти-соати келганда сотиб олиб берарман”.
Вақти-соати – беғараз севгининг душмани, ёлғоннинг ҳавосини олган васвасачи илон.
—Вақти-соати келганда, — деб шивирлайди у.
—Вақти-соати келганда хотинимни денгиз саёҳатига жўнатаман.
—Вақти-соати келганда вақт ажаратиб, қўнғироқ қиламан.
—Вақти-соати келганда, мен нима учун ниҳоятда банд бўлганимни фарзандларим тушуниб оладилар.
Аммо ҳаммамиз ҳам жуда яхши биламиз: мен бу гапларни ёзиш билан ўзимни овора қилмаслигим мумкин эди – буни сиз мендан ёмон билмайсиз:
≪Вақти-соати келганда≫ ҳеч қачон тугамайди.
Прагматизм (фойда келтирадиган нарсаларнигига ҳақиқат деб билиш –
Беғараз севгининг мукофоти ҳар доим чиқимдан юқори туради.
Хатти-ҳаракатларингизни аяманг. Вақтингизни сарф қилинг. Хат ёзинг. Кечирим сўранг. Саёҳатга боринг. Совға сотиб олинг. Анча олдин режалаштирганларингизни қилинг. Беғараз севгини намоён қилиш имкониятидан фойдаланиб, сиз хурсанд бўласиз, имкониятни қўлдан берсангиз, афсусланасиз.
Шимўннинг мукофоти буюк бўлган эди: у ўз уйида олам Яратувчисини қабул қилиш ҳуқуқига эга бўлди.
Шимўннинг хатти-ҳаракатини ҳеч қачон унутмайдилар. Қолаверса, Марямнинг хатти-ҳаракатларини ҳам. Исо шундай деган эди:
≪... Хушхабар дунёнинг қайси ерида эълон қилинмасин, бу аёл ҳам эсга олиниб, унинг қилган иши ҳақида айтилади≫ (Матто 26:13).
Шимўн ва Марям — вақтида ҳаммага маълум бўлган беғараз севгининг намунаси.
Энди чикаголик гангстер Киришимли Эддига қайтамиз: у, ўғлим ҳалол яшасин деб, Ал-Капонни полицияга тутиб берди. Агар Эдди ҳаёт бўлиб, ўғли қандай улғайганини кўрганда эди, Бутч тахаллусли Эдуард О’Хэйр ўғлидан ниҳоятда фахрланган бўларди.
Бутч Ҳарбий-денгиз академиясини тугатгандан кейин Аннаполис (Мэриленд штати, АҚШ)га тақсимланганидан фахрланган бўларди. Иккинчи Жаҳон уруши даврида Бутч ҳарбий учувчи сифатида буйруқни бажарганидан фахрланган бўларди. Унинг ўғли бешта бомбардимончи самолётни уриб тушириб, ≪Лексингтон≫ самолёт ташувчи экипажнинг юзлаб аъзолари ҳаётини сақлаб қолганини газетада ўқиб, фахрланган бўларди. Унинг исми шармандаликдан покланди, Бутч конгресснинг Фахрий медалини* олгани бунга далил эди.
* конгресснинг Фахрий медали — АҚШда юксак ҳарбий мукофот, 1862 йили Гражданлар уруши даврида таъсис қилинган; конгресс номидан АҚШ президенти топширади –
Чикаго аҳолиси О’Хэйр номини эшитганда, гангстерни эмас, қаҳрамон учувчини хотирлайди. Энди бу исмни сиз эшитиб, беғараз севгини олиб келадиган барқарор дивидент ҳақида ўйлаб кўринг. Эдуард О’Хэйр ўзидан яхши хотира қолдирди. Аэропорт унинг номи билан аталади. Кейинги сафар сиз ўша аэропортга қўнганингизда, ўша дивидентларга баҳосининг беринг.
Киришимли гангстер Эдди О’Хэйрнинг ўғлини эсланг.
ЎЙЛАШ ВА МУҲОКАМА ҚИЛИШ УЧУН
1. Марямнинг хатти-ҳаракатига биринчи муносабатингизни тасвирланг. У сизга қандай кўринди? Аҳмоқми? Ҳаддан ортиқ сахийми? Самимийми? Меҳр-шафқатлими?
2. Беғараз севгининг намоён бўлиши учун қандай вазият мос деб ҳисоблаш мумкин? Уларни айтинг. Беғараз севгини намоён қилишингизга тўғри келганми? Натижаси қандай бўлган эди? Бундай севгини яна намоён қилишни истаган бўлармидингиз? Нимага?
3. Нима учун прагматизм вақти-вақти билан чексиз севгидан қимматга тушади? Сиз "Беғараз севгининг мукофоти ҳар доим чиқимдан юқори туриши”га қўшиласизми? Ҳа ёки йўқ? Нимага?
4. Матто 26:6-13ни ўқинг. Нимага бу аёлнинг хатти-ҳаракати ажойиб? Илгари юз берган ҳодисани у қандай рамзийлаштирди? Нима учун Исо 13-оятда ёзилган сўзларни айтди? Бу сизга қандай туюлади?
5. Макс Лукадонинг айтишича, беғараз севгини сиз намоён қилиш имкониятидан фойдаланиб, хурсанд бўласиз, имкониятни қўлдан бериб, афсус чекасиз. Ҳозироқ беғараз севгини намоён қилиш учун имкониятингиз борми? Бу ҳақда айтиб беринг. Бу имкониятдан фойдаланишингизга нима халақит беряпти?
3- боб
Ёқуб
ЎТМИШ БИЛАН КУРАШ
Уруғбошилардан бири Ёқуб ўтмишда бинойидай товламачи, уддабурон ва фирибгарлик бўйича уччига чиққан, обрў-эътибори ҳам шубҳали, тўғрилик ва ғирромлик билан истаганига эришган одам эди.
У оила шажарасининг шохчасига юқорироқ ва қулайроқ тирмашиб чиқиш учун икки марта эси пастроқ акаси Эсовни боплаб алдади. Бир куни у жуда ҳам қабиҳ иш қилди: қари отасининг кўзи яхши кўрмаслигидан фойдаланиб, ўзини ҳурпайган Эсов қиёфасига солди ва акасига аталган дуони олди. Акс ҳолда, ота дуоси унга бир умр орзу бўлиб қоларди. Кейинроқ у қайнотасини ҳам алдади – қайнотасини энг зотдор чорвасидан ҳам маҳрум қилди. Ҳар доимгидай, зимдан иш қилиб, ўзига ёққан нарсани ўзлаштириб олиб, қочиб қолди.
Шундай, Ёқубнинг обрўйига анчагина доғ тушган, унинг қилмишлари асоссиз эмас эди. Мақсад воситани оқлайди – унинг шиори шу эди. Унинг уддабуронлиги билан сурбетлиги мусобақалашарди. Раҳм-шафқатдан бегона виждони унинг хотиржам ухлашига халақит бермасди, чаққон оёқлари ножўя қилиқлари оқибатларидан бир қадам олдинга кетишига имкон берди. У Явоқ дарёси кечувига бормагунча, воқеалар шундай давом этаверди (қаранг: Ибтидо 32). У ерда айёрлик маккор одамни қувлаб етди.
Явоқ дарёсининг қирғоғида қароргоҳ қурган Ёқуб, ўзига томон ҳурпайган Эсов келаётганини эшитди. Ёқуб: ”Акам билан охирги марта учрашганимиздан бери йигирма йил ўтибди, алданган ва қасос алангаси билан ёнаётган Эсов мендан ўч олиши учун бемалол вақти бор”, деб тахмин қилди. Ёқуб муаммога дуч келди. Қасдма-қасдига айнан ҳозир унинг қўли олдингидай баланд эмас! Ёқуб чорасиз аҳволда қолиб, ўзи билан ўзи...ва Худо билан учрашишга мажбур эди.
Ёқуб тўғрисида шу гапни айтиш керакки, у яқинлашиб келаётган муаммолардан ўзини олиб қочмади. Нимага шундай бўлди? Эҳтимол, қочиб юришдан чарчагандир, ёки ҳар куни эрталаб ойнада битта туманли шахсни кўравериб безор бўлгандир ё бўлмаса,узоқ йиллар аввал қўли баланд келганини тушунгандир? Ёқуб нимани илгари сурмасин, ўша нарса уни ёруғликка олиб чиқди, ёлғиз ўзи Явоқ дарёсининг саёз жойидан кечиб ўтишига, шафқатсиз ҳақиқатнинг кўзига қарашига ёрдам берди.
Ёқуб Байтилда осмондан зинапоя туширган ва бу иши билан Ёқуб ёлғиз эмаслигига ишонтирмоқчи бўлган Худо билан курашди (гарчи бунга тўлиқ сазовор бўлса ҳам). (қаранг: Ибтидо 28:12-22). Ёқуб, Мен ҳеч қачон Ўз ваъдамни бузмайман, деб олдиндан кафолат берган Худо билан учрашди (гарчи кимдир, Ёқубга нисбатан шундай қилгансан-ку, деб таъна қилган бўлса ҳам). Ёқуб, вада қилинган юрт илгаригидай сеники, деб унга эслатган Худо билан тўқнашди (Худо хизматларимизга
Ёқуб бунга муҳтож бўлгани сабабли, Худо унинг истагини қондирди. Худо унга янги исм ва янга ваъда берди. Шу билан бирга, дарё бўйида тарихий учрашувдан хотира қилиб, Ёқубнинг сонини чиқариб ташлаб оқсоқ қилиб қўйди ва унинг мукофоти шу бўлди.
Ўтмишнинг хатолари туфайли ўзи билан ва Худо билан курашган Муқаддас Китоб қаҳрамони ёлғиз Ёқуб эмас. Бундай якка кураш усули Довуд ҳам, Бурсабони саройга олиб келгандан кейин чиққан эди. Кўзи ожиз, сочлари қирилган, Далида йўлдан оздирган Шимшўн ҳам Худо билан курашган эди (қаранг: Ҳакам. 16). “Майин шамолнинг овози”ни эшитишдан олдин Илёс Явоқ дарёсининг кечувида эди (қаранг: 3Шоҳ. 19:12). Бутрус айбдорлик ҳисси билан, илгаригидай қулоқларининг остида жаранглаган хўроз қичқириғининг овози билан курашди.
Кўпчилигимиз ҳам, шундай кечувга доимий равишда яқинлашиб борамиз, деб ўйлайман. Хуфия ишларимиз ўзимизни қандай қилиб ортимиздан қувиб етганини биламиз. Мисол керакми? Марҳамат.
Хиёнаткор эр қўлида хотинининг хатини ушлаганича стол ёнида қотиб қолди: “Бошқа бардош беролмайман. Болаларни олиб кетяпман”. Йигирма ёшли турмушга чиқмаган қиз врачнинг кабинетида ўтирибди. Врачнинг сўзлари қиз учун ҳукмдай эшитилди: “Тест ижобий чиқди. Сиз ҳомиладорсиз”.
АҚШ Ички солиқ хизмати оқисида бизнесмен креслода безовтлананиб ўтирибди. “Тафтиш кўрсатдики, сиз ўзингизга солиқ имтиёзларини расмийлаштирибсиз. Аслида эса сиз бундай қилишга ҳақли эмас эдингиз”. Талабанинг уятдан юзлари қизариб кетган, чунки имтиҳон пайтида кўчирмакашлик қилаётганда тутиб олинди. “Биз ота-онангизни хабардор қилишга мажбурмиз”.
Ҳар биримиз, ҳеч бўлмаганда, бир марта ўтмишимиз билан дуч келамиз. Айтиш керакки, нохуш учрашувлар ҳам бўлган эди. Гуноҳларимиз бизни қувиб етганда, биз ё қочишимиз керак, ёки у билан курашишимиз керак.
Кўпчилик муаммоларга қўл силтаб, қочиб қолишни афзал кўради, елкасини қисиб, мантиқий изоҳга берилади: “Мен вазиятнинг қурбони бўлган эдим”; “Бу унинг айби бўлган эди”; “Бошқалар ҳали бунақа бўлмағур ишлар қилмаган”. Ўзимизни бундай четга олиб қочишлардан келадиган бало шундаки, булар асло ўзимизни олиб қочиш эмас, балки ўзимизни ўзимиз аянчли тарзда алдашдир. Кўзингиз остига мушт тушган эди, ўша жой кўкарди. Кўкарган кўзингизга қанча пудра суртманг, барибир қорайиб қолаверади, илгаригидай оғрийверади.
Ёқуб буни англаб, диққатга сазовор тақлид намунасини бизга кўрсатади. Ўтмишни таҳлил қилишнинг энг яхши усули – белни маҳкам боғлаб, енгларни шимариб, муаммоларга юзма-юз туришдир. Шундан кейин масъулиятни бошқаларга ағдариш ёки балогардонни ахтариш бўлмайди, ўзимизни оқлашга хизмат қиладиган сабабларни излаш учун асло ковлаштириб юрмаймиз, асло яшириниб юрмаймиз. Ҳазил-ҳузулни йиғиштириб қўямиз. Раббий билан тўқнашишимиз талаб этилади. Биз ҳам ёлғиз ўзимиз кечувнинг саёз жойидан ўтишимиз ва Худо билан олишувимиз керак. Биз ҳам У билан юзма-юз тўқнашувимиз керак, токи У бизга, Менсиз шунчаки яшай олмайсизлар, деб эслатсин. Биз ҳам Худо билан ошкора суҳбатлашиш учун иснодга қолган юрагимизни ва булғанган руҳимизни яланғочлашимиз лозим. Ахир, бизнинг қўрқинчли сирларимизнинг ҳаммаси Унга миридан-сиригача маълум. Натижасиҳар қандай ҳолатда ҳам бизни ҳайратда қолдириши мумкин.. Ёқуб учун натижа шундай бўлиб чиқди. Худо билан олишувдан кейин у бошқа одам бўлиб қолди. Кейинги куни тонгда Ёқуб қайтадан жасоратли бўлиб, кечувдан ўтди ва Эсов билан учрашди. Энди ҳар қадами унга азоб берарди. Чиқиб кетган сони Явоқ дарёси кечувида олган сабоғини эслатиб турарди: хуфия ишлар азоб беради. Ёзиб олинг ва ёдингизда тутинг: бугун гуноҳ қиласан – эртага азобини тортасан.
Шубҳаланаётган ва ўзгаришим учун энди кеч эмасмикан, деб ўйлаётганларга, жасоратли бўлинг, деб Ёқуб бошидан кечирган воқеани эслашларинимаслаҳат бераман.
Худо учун ҳаддан ортиқ гуноҳкор йўқ. Тўғри товламачини имон одамига айлантириш осон эмас, аммо Худо бу ишни бир кечада тўғрилади.
ЎЙЛАШ ВА МУҲОКАМА ҚИЛИШ УЧУН
1. Ўтмишни рад қилганимизда, нима юз беради? Макс Лукадо “Ўтмишни таҳлил қилишнинг энг яхши усули – белни маҳкам боғлаб, енгларни шимариб, муаммоларга юзма-юз туришдир” деганда, нимани назарда тутади? Ўтмишда “қадалиб қолиш” нима дегани?
2. Ибтидо 32:1 – 33:3ни ўқинг. Нимага Ёқуб Эсов билан яна учрашишдан қўрқди? Қайси воқеа муносабати билан бу учрашув уни қўрқитмай қўйди?
3. Биз ўз ўтмишимизни таҳлил қилганимизда, Худо билан курашишимиз нимада ўз ифодасини топади?
4. Худонинг кечиримига сазовор бўлмаган, қўрқинчли гуноҳкорман деб ҳисоблайдиган одам билан гаплашишингизга тўғри келганми? Ўша одамга сиз нима деб айтгансиз?
5. Ёқуб анча кексайиб қолганда, Худо унга қандай ваъда берди (қаранг: Ибтидо 46:2–4)? Ёқуб насллари сабабли бизга қандай дуолар жоиз?
4-БОБ
Корнилий
ТАКАББУРЛИКНИ ЖИЛОВЛАМОҚ
Молокай ороли — Гавай оролларининг марварид маржонлари ва ёқути.
Оролнинг мафтункор табиати, енгил шабоданинг эркалашлари ва қирғоққа урилаётган тўлқинларнинг аллаловчи шовуллаши туристларни жалб қилади. Аммо Домианнинг отаси бу оролга тамомила бошқа мақсад билан келган эди: одамлар ўлимни қарши олсин деб, уларга ёрдам беришга қарор қилган эди.
Молокайга Домианни маҳаллий лепрозорий* профилакториясиолиб келган эди. Бу даҳшатли иллат Гавайига қандай қилиб келиб қолгани номаълум. Тахминан 1840 йили оролда биринчи марта мохов хасталиги пайдо бўлгани ҳақида ҳужжат қайд этилган эди. Аммо хасталикнинг сабаби ҳозирча номаълум эди, унинг оқибатлари билан – жисмоний мажруҳлик, инсон тириклигича чириб бораётгани билан ва мохов ҳақида эслаш билан ваҳимали қўрқувга қарши курашиш ҳам имконсиз эди. Бу хасталикка ўша пайтдаги ҳукуматнинг муносабатини, Эски Аҳддаги сингари, моховларни ажратиб қўйишнинг маданийлашган кўриниши деб айтиш мумкин эди. Хасталарни Калаупап ярим оролининг учбурчак шаклидаги баландлигида жойлаштирган эдилар, оролнинг учала томони сув билан, тўртинчи томони эса дунёдаги энг баланд дамба билан ўралган эди. Бу – табиатнинг ўзи яратган қамоқхона эди.
Заминнинг ана шу бир парчасига етиб бориш осон эмас эди, аммо у ердан чиқиш яна ҳам қийин эди.
Мохов билан хасталанганларни жамият рад қилган эди: улар кулбаларда тиқилишиб яшашар, очин-тўқин умр ўтказардилар. Оролга имкон қадар яқин масофага келган кемалар денгизга инсонпарварлик юкларини ирғитишар, яшиклар қирғоққа сузиб боради, деб умид қилардилар. Жамиятнинг мактуби қуйидагича мазмунда эди: сизлар энди ҳеч ким эмассизлар, биз сизларга тупурдик.
Аммо Домиан отанинг мактуби бошқа мазмунда эди. У Гавай оролида ўн йил хизмат олиб борди, 1873 йилда – 33 ёшида архиепископга мактуб ёзиб, ҳамма нарсадан маҳрум қилинган моховларга хизмат қилиш учун ўзини қурбон қилишга қарор қилганини айтди. У моховларнинг яраларини боғлаш, болаларга тасалли бериш ва марҳумларни дафн этиш учун уларнинг оламининг бир қисми бўлиб қолди. Унинг жамоат хори жулдур кийимларда Худога ҳамду сано айтарди, қавм эса бармоғи йўқ қўллари билан причастиеда иштирок этардилар.Худо уларни ташлаб қўймаганини Домиан билгани учун шу одамларга хизмат қиларди. Домиан ота қавмга мурожаат қилиб, уларга “биродарлар ва сингиллар” деб эмас, “биз – моховлар”
*Лепрозорий (
деб мурожаат қиларди. Домиан уларнинг қисматини том маънода бирга баҳам кўрди.
Домиан ота гоҳ азоб чекаётганларга қўлини қўйиб, гоҳ причастие кулчасини улар билан бўлишиб ўз хизматини олиб бораверди. Аммо у ҳам мохов хасталигини юқтириб олди. 1889 йил 15 апрель куни Қайғули жума кунига тўрт кун қолганда, у вафот этди.*
Бизнинг даврга келиб, мохов хасталигини даволашни ўргандилар, хасталарни эндиликда алоҳида ажратиб қўймайдилар. Калаупапа сингари моховлар алоҳида яшайдиган жойлар энди йўқ. Аммо моховларга юқоридагидай муносабат улар билан бирга йўқ бўлиб кетдими? Ёки уларнинг айримларига, илгаригидай, иккинчи нав одамлар сингари қараймизми? Мен ўқиган мактабдаги ёзилмаган қоидани эслайдиган бўлсак, бундай муносабат одатдаги ҳол эди. Биз – Эмберджи хонимнинг биринчи синфидаги ўғил болалар, эркак жинсининг аёл жинсидан устунлигини намойиш қилишга мажбур эдик. Бунинг учун биз ҳар куни танаффус пайтларида елкама-елка туриб “Ўғил болалар яхшидир, қизларга қараганда, Ўғил болалар яхшидир, қизларга қараганда”, дея шовқин солиб мактаб ҳовлисини айланардик.
Тўғрисини айтганда, мен ҳеч қачон шундай ўйламаган эдим, балки биродарларча жипсликдан хурсанд бўлардим. Бунга жавобан қизлар алоҳида клуб ташкил қилдилар. Улар мактаб бўйлаб сайр қилиб юриб, ўғил болаларга ўзларининг нафратини намойиш қилардилар. Ана шунақа, мактаб давридаги ҳаёт ажойиб.
Одамлар поғонама-поғона олам қурилишига интиладилар. Ҳаммамиз ҳам у ёки бу даражада димоғдормиз: ўғил болалар қизлар олдида ва қизлар ўғил болалар олдида. Бойлар камбағалларга юқоридан қарайди. Олий маълумот олганлар маълумоти бўлмаганлар олдида ўзларини муҳим ҳисоблайдилар; армия ветеранлари – янгилари олдида, яҳудийлар – мажусийлар олдида ҳам шундай қиладилар.
Тушуниб олгандирсиз: бу сингари муносабатлар бугун бошлангани йўқ, илк жамоат даврида яҳудийлар ва мажусийлар ўртасида ўтиб бўлмас жарлик пайдо бўлган эди. Агар сигирни мажусий соққан бўлса, яҳудийлар сут ича олмас эдилар, улар мажусийлар тайёрлаган овқатларни тановул қила олмас эдилар. Агар мажусийнинг онаси тўсатдан ёрдамга муҳтож бўлиб қолса, яҳудий унга ёрдам кўрсата олмас эди. Яҳудий врачлар яҳудий бўлмаган мижозларнинг уйларига бора олмас эдилар2.
Яҳудийлардан биронтаси мажусийлар билан умумий жиҳатларга эга эмас эдилар, чунки мажусийлар нопок деб ҳисобланарди. То Исо деган яҳудий дунёга келгунча мана шундай айирмалар давом этаверди. Исо Канъонлик аёл билан ғайриодатий суҳбат қурганда, эски тартиб-қоидалар тез орада ўзгаради, деган миш-мишлар тарқалди. Гап шундаки, бу аёлнинг қизи ўлим тўшагида ётган эди, бу ҳолат қизнинг онасини астойдил илтижо қилишга мажбурлади. Аммо далил далиллигича қолади, аёл яҳудий шажарасидан эканлиги билан мақтанолмай қолди. “Мен Исроил хонадонининг ҳалок бўлаётган қўйлари орасига юборилганман”, деб эътироз билдирди Исо ўша аёлга.
“Аёл эса келиб, Исонинг олдига тиз чўкди–да:— Ёрдам беринг, Ҳазрат! — деб ёлворди. Исо эса:— Болалардан нонни олиб кучукларга ташлаш яхши эмас, — деди.— Тўғри, Ҳазрат, — деди аёл. — Лекин кучуклар ҳам хўжайинларининг дастурхонидан тўкилган ушоқларини ейди–ку”(Матто 15:24–27).
Исо Канъонлик аёлнинг қизига шифо берди, бу билан У мажусийларга Ўзининг шафқатли муносабатини намойиш қилди. Исонинг вазифаси –маълум гуруҳдаги одамларни чегаралаб қўйиш эмас, балки ҳар бир одамни жалб қилиш эди.
Бутрус Исонинг хулқ-атворидаги табиий зиддиятни англаб олди. Яҳудий маданий муҳити мажусийлардан узоқроқ туришга мажбур қиларди. Масиҳ эса мажусийлар билан муносабатлар ўрнатишга даъват қилди. Бутрус ўз танловини амалга оширди, Корнилий билан учрашув бу масалада Бутрусга ёрдам берди.
Корнилий рим армиясининг офицери эди — бир пайтнинг ўзида мажусий ва “ёмон йигит” эди. (Менимча, ўн саккизинчи асрда Британия “қизил мундирлари”ига* ҳам шундай муносабатда бўлганлар.) Унинг таомлари – ҳаром, мулоқот қиладиган давраси – беадабона; бунинг устига, у қайсарга содиқман, деб қасамёд қилган. У Тавротдан иқтибос келтирмаган ва Иброҳимни ўзининг бобоси деб айта олмаган. Бунинг ўрнига, гардеробда тога** ва холодильникда чўчқа гўшти. На сип-силлиқ дўппи, на соқол, на узун соч бор; аслида яхши руҳонийда ана шулар бўлиши керак эди. У эса суннат қилинмаган, ҳалол овқати йўқ, ўзи нопок. Ана, .қаранг, қанақа одам улар!
Марҳамат, энди диққат билан қаранг. Маълум бўлишича, Корнилий муҳтожларга ёрдам берган, яҳудий динига ҳурматли муносабатда бўлган. У олийжаноб, содиқ одам эди. “Корнилий тақводор одам бўлиб, унинг
ўзи ҳам, оиласи ҳам Худодан қўрқарди.У камбағал яҳудийларга кўп хайр–садақаберар, доимо Худога ибодат қиларди.” (Ҳаворийлар. 10:2).
Бунинг устига, фаришталардан бири Корнилийга “сен” деб мурожаат этарди. Айнан фаришта рим юзбошисига, Бутрусни қидиргин, деб маслаҳат берган эди. Бутрус Яффада, денгиз бўйидаги бир дўстининг хонадонида тўхтаган эди. Бу хонадон Корнилийнинг уйидаги ўттиз мил масофада эди. Корнилий учта одамини Бутрусни олиб келишга жўнатди.
*қизил мундирлар – мустақиллик учун кураш давридаги инглиз аскарининг лақаби. Бу ном ўша пайтларда инглиз армияси томонидан қабул қилинган ҳарбий форманинг ранги билан боғлиқ.
** Тога — қадимги римликларнинг устки кийими бўлиб, шерст матодан тикилган плашч; туника (ички кийим) устидан кийганлар. Тога рим фуқаролигининг рамзи бўлиб, болалар вояга етганларида (17 ёш) бу кийимни тантанали равишда уларга топширганлар. —
Бу пайтда Бутрус очқаб, бирон нарса тановул қилгиси келса ҳам, бутун куч-ғайратини ибодатга қаратган эди. ≪У очқаб, бирон нарса тановул қилгиси келди. Овқат тайёрланаётганда, Бутрусга ваҳий келди. У осмон очилганини, катта дастурхонга ўхшаш бир нарса тўрт бурчагидан осилган ҳолда ерга тушиб келаётганини кўрди.Унинг ичида турли ҳайвонлар, судралиб юрувчилар ва қушлар бор эди. Шу пайт у: “Ўрнингдан тур, Бутрус, сўйиб егин” деган овозни эшитди≫(Ҳаворийлар. 10:10–13).
Бир қарашда, бу жонзотларни кўриб, ҳар қандай ортодоксал яҳудийнинг узун сочлари тикка бўлиб кетиши мумкин эди. Зотан, бу жонзотлар ҳалол эмас эди. Бутрус ҳам “ҳавас”ни келтирадиган бу таклифдан кескин бош тортди. “Асло ундай қилмайман, Эгам! Менҳеч қачон ҳаром ёки нопок нарсаларни емаганман!” (Ҳаворийлар. 10:14). Аммо Худо ҳпзиллашмаётган эди, қиёфасини бирмунча ташвишли кўринишга солиб, ваҳийни уч марта қайтарди. Эшик тақиллаганда, Бутрус чўчқа ҳақидаги фикрларга берилди. Бу овоз Бутруснинг юрагида Худонинг Руҳи даъвати бўлиб жавоб берди. “Қара, учта одам сени излаб келди. Энди ўрнингдан тур, пастга туш, ҳеч иккиланмай улар билан бирга бор. Уларни Мен
жўнатганман” (Ҳаворийлар. 10:19,20).
≪Ҳеч иккиланмай≫ иборасини “фарқига бормай” ёки “бидъатлардан бош тортиб” ё “беғараз” деб таржима қилиш ҳам мумкин. Мана шу вазият Бутруснинг ҳаётида ҳақиқат лаҳзалари бўлиб қолди.
Шуни айтиш керакки, у Эгамизга панд бермади, йўловчиларга, меникида тунаб қолинглар, деб таклиф қилди. Эртаси куни рим юзбошиси билан учрашувга йўл олди. Бутрус Корнилийнинг хонадонига келганда, у меҳмонга таъзим қилиб, оёғига бош урди. Бутрус уни ердан турғизиб, бу қарорга келишга қанчалар қийин бўлганини тан олди: ≪Ўзларингиз биласизларки, яҳудий одам бошқа халқдан бўлган одам билан алоқа боғлаши, уникига бориши қонунимизга хилофдир. Аммо Худо энди менга ҳеч бир кимсани ҳаром ёки нопок деб ҳисобламасликни аён қилди≫(Ҳаворийлар. 10:28).
Бутрус Корнилийга Исо ҳақида ҳикоя қилиб берди, Хушхабарни эълон қилди, аммо уни тавбага олиб келишидан олдин, хона Муқаддас Руҳ билан тўлди. Бошқа бир кун – Эллигинчилар кунида юз берган воқеа яна такрорланган эди: ўшанда уйда бўлганларнинг ҳаммаси бошқа тилларда сўзлашган ва Худони шарафлаган эдилар. Бутрус Корнилийга, хонадонингдагиларнинг ҳаммаси сувда имон келтирсинлар, деб таклиф қилди. Таклиф бажонидил қабул қилинди, хонадон эгаси Бутрусга, яна бир кеча тунаб қолинг, деб таклиф қилди. Бутрус рози бўлди. Имоним комилки, Бутрус ўша куни оқшомда чўчқа гўштидан тайёрланган ветчинадан бутерброд қилиб еган.
Биз-чи? Биз ҳамон қуйидаги сўзлар устида ўйлаймиз: “Аммо мен биронта ҳам одамни нопок ёки пок деб қарамаслигимни Худо менга аён қилди”.
Бу амрсиз ҳаётимиз қанчалар содда ва тушунарли бўлган бўларди! Агар одамлардан биронтасини “текин хизматкор” деб ҳисоблаш мумкин бўлса, демак, ўша одамларни Калаупапа ярим оролига қўрқмасдан жўнатиш мумкин. Эмишки, сиз билан бизнинг йўлимиз бир эмас экан.
Кимдир ўз яқинини лаънатлади ва гўё масъулиятдан озод бўлди. Бир кун шаклланиб қолган фикр қўлимизни ювиб, соф виждон билан узоқлашишимизга имкон яратади.
— Э, Джонни биламан, у пиёниста. (“Нимага у ўзини ўзи назорат қила олмайди?” деган фикр-қараш назарда тутиляпти≫)
— Бу янги бошлиғимиз — либерал-демократ. (Бошқача айтганда: ≪Эй Худойим, бу адашганнинг кўзларини оч!≫)
— Ўша аёл ҳақида эшитишимча, у эри билан ажрашган эмиш. (Яъни: ≪Қўйсангиз-чи, уни солиҳ аёл деб айтиб бўлмайди-ку≫.)
Атрофдагилар ҳақида қатъий фикр бизни улардан ажратиб туради ва уларга нисбатан бизнинг бефарқлигимизни оқлайди.
Аммо бу муаммоларни ҳал қилишда Исо тамомила бошқача ёндашган эди. У одамлар ўртасига ғов қуришни эмас, балки уларни бирлаштиришни мақсад қилган эди.
“ Калом инсон бўлди,
Орамизда яшади.
У иноят ва ҳақиқатга тўлганди.
Биз эса Унинг улуғворлигини кўрдик.
Бу улуғворлик Отадан келган ягона Ўғилга мансуб эди” (Юҳанно 1:14). Исо моховларга қўлини тегизиб шифолади, бошқа халқларга меҳр-шафқат кўрсатди, канда қилмай келиб турадиган одамлар билан кечқурунлари кўп вақтини ўтказар эди, У ҳақда бир инсон сифатида гапирадиган бўлдилар, “ҳам еди, ҳам ичди”, деб айтардилар. Куппа-кундуз куни қилаётган ишларидан ҳам тушунарли – “ солиқчилар ва гуноҳкорларнинг дўсти”, деб айтардилар (Матто 11:19).
Миллатчилик тушунчалари ҳам Исога қудуқ ёнида самариялик аёл билан мулоқот қилишига ҳалақит бермади. Исо жин чалган одамнинг ичидан жинларни ҳайдаб чиқарганда, жинлар Унинг қаршисида ожиз эканликлари маълум бўлди. Унинг Facebook саҳифаларида молиявий пирамида бўйича фирибгар мутахассис Заккайнинг, солиқ инспектори Маттонинг “лайчалари”, Шимўннинг уйида У танишган “тунги капалаклар” учраган эди.Исонинг ўттиз уч йил умри бу оламнинг чалкашликлари орасида ўтди. “... Исо Масиҳ Худонинг табиатига эга эди, шунда ҳам У Худо билан тенглигини маҳкам тутмади. Аксинча, У бу улуғворликдан воз кечиб, қул табиатига кирди, инсон бўлиб туғилди.
Исонинг намунаси қуйидагилар ҳақида айтади: Такаббурликка ўлим! Ҳеч кимни “текин хизматкор” деб ҳисоблаш керак эмас.
Менимча, ошнам Рузвельт ( жамоамизнинг раҳнамоси ва инсоният тариҳида энг яхши одамлардан бири) менинг гапимга қўшилган бўларди. Бу ошнам бир бева аёл билан қўшни яшарди. Бир куни бу аёл хонадон эгалари бирлашмаси томонидан судга чақирилди, сабаби – унинг уйи олдидаги газон ўсиб кетган ва ўрилмаган экан. Ўсиб кетган газон ва шохлари буталмаган дарахтлар аёлнинг уйини ўраб олган, худди жунглига ўхшарди. Ассоциация аёлнинг зиммасига ҳовлини тартибга келтириш мажбуриятини юклаб огоҳлантирди. Огоҳлантиришдан кейин полиция офицери келди. У огоҳлантиришни бажариш муддатини икки ҳафтага узайтирди ва кўрсатилган ишларни бажариш зарурлигини яна эслатди. Акс ҳолда, аёлнинг ҳовлиси нафақат қўшниларнинг кўкаламзор майдонларига, балки атрофдагиларнинг соғлиғига ҳам хавф туғдиради, деб таъкидлаб кўрсатилгани учун, у яна судга боришига тўғри келган бўларди.
Бу можаро Терриникига (аёлнинг исми шундай эди) Рузвельт ташриф буюришга асло ҳалақит бермади. Ҳар қандай ҳодисанинг ҳақиқий сабаблари бор, Рузвельт қўшнининг бошига тушган ғамгин воқеадан хабардор бўлди. Маълум бўлдики, Терри эри билан ажрашган, яқиндагина операция бўлган, ҳали яхши соғайиб кетмаган экан. Госпиталда тунги сменада ишлаш билан бирга, оиланинг тирикчилигига учма-уч етказиш учун яна қўшимча пул топишга мажбур бўлаётган экан. Унинг биттаю битта ўғли Ироқда хизмат қиларкан, Террининг ўзи ёлғиз, ярим жон, ҳаёт ва ўлим чегарасида қолган экан. Газонни қирқиш керакми? О, бу муаммо уни унчалик ташвишга солмасди.
Натижада Рузвельт бир неча қўшниларни таклиф қилди. Шанба кунларининг бирида улар ҳовлини тартибга келтирдилар. Дарахтларнинг шохларини, буталарни қирқдилар ва тўкилган баргларни бир неча қопга жойладилар. Орадан бир неча кун ўтгандан кейин Терри хонадон эгалари бирлашмаси бошқарувига қуйидагича мактуб жўнатди:
Ҳурматли жаноблар! Умид қиламанки, кўчамизнинг ҳамма аҳолисига менинг қандай ажойиб қўшниларим борлигини етказасизлар, улар менинг ҳовлимда холис,беғараз меҳнат қилдилар. Уларнинг ҳаракатлари менга фақат далда бериб қолмай, раҳм-шафқат ҳамон борлигини эслатди. Орамизда ғамхўр, муҳтожларга, гарчи улар нотаниш бўлсалар ҳам, ёрдам қўлларини чўзишга тайёр одамлар бор. Бу одамлар ҳар қанча мақтовга лойиқ, чин дилдан қилган меҳнатлари, ғайрат ва ташаббуслари, эзгу хоҳишлари учун уларга миннатдорчилик билдиргани сўз топа олмаяпман. Шу далилни эътиборга олишим керакки, менинг бобом раввин бўлиб, уйимнинг кўча эшигига тоза терига Тавротдан кўчирилган бир парчани маҳкамлаб қўйган эди. Қўшниларимнинг қилган ишлари эса ундан ҳам ажойиб бўлди.
Масиҳ қилиши мумкин бўлган ишни Рузвельт қилди. Масиҳ ҳам ўшандай вазиятда албатта ёрдам қўлини чўзган бўларди. Одамлар муаммо сифатида қабул қиладиган нарсалар ўрнига, Исо муаммоларни ҳал қилиш имкониятларини кўрарди. Балки, яна “Корнилий аломати”нинг бир неча жиҳатларини кўриб чиқармиз?
Айтайлик, сиз дўстларингиз билан кафега кирасизлар, столга ўтирасизлар. Тўсатдан дўстларингиздан бири сизни тирсаги билан биқинингизга туртиб, шивирлайди: “Анови тасқарани қара”. Сиз қарайсизу дарҳол гап ким ҳақида кетаётганини англайсиз. Кафеда ўтирган талабалардан фақат биттаси салла ўраган, холос. Дўстингиз ўзини тиёлмайди, заҳарханда ҳазилини унинг адресига йўллайди: “Чамаси, душга тушгандан кейин бошидан сочиқни олишни унутган, шекилли”.
Балки, сиз эстафетани олгандирсиз, гапни дўндиргандирсиз, аммо кеча сиз чўпоннинг Бутрус ва Корнилий ҳақидаги ваъзини тинглагандирсиз. Хотирангизда Муқаддас Китобдан битта парча сақланиб қолган бўлса керак: “Аммо Худо энди менга ҳеч бир кимсани ҳаром ёки нопок деб ҳисобламасликни аён қилди” (Ҳаворийлар. 10:28). Ана шунақа ишла-а-а-ар...
Бу ҳазилкаш дўстингиз сизларнинг ётоқхонангизда қўшни хонада яшайди, бутси кийиб юради, сигарет чекади, юк машинаси ҳайдайди. Сиз эса иссиқ пойафзал кийиб юрасиз, соғлом овқатланиш тартибига риоя қиласиз, университетга велосипедда борасиз.
Қандайдир алвастига у ирқчиликка оид ҳазилини бемалол оғзидан чиқариб юбораверадими? Сизнинг қора танли эканингизни у кўрмаяптими?! Шубҳасиз, у жанублик қулдор авлодидан, сизнинг бобонгиз қул бўлган эди. Эҳ, бу жанубликлардан сиз қанчалар узоқроқ туришни мамнуният билан қабул қилган бўлардингиз!
Аммо бугун эрталабки Муқаддас Китоб дарсида шу оят кўриб чиқилди: “Аммо Худо энди менга ҳеч бир кимсани ҳаром ёки нопок деб ҳисобламасликни аён қилди”.
Ие, бу қанақаси бўлди?
Бошқа мисол. Сиз – етимхона директорисиз, туғилганлик ҳақидаги гувоҳномани расмийлаштираётиб,
Буни Эдна Глэдни хоним билиб қолди ва бу ҳақдаги фикрга у чидай олмади. Агар
Глэдни хоним бу сўзлар билан келиша олмади. У уч йил вақтини сарф қилди. 1936 йили у мақсадига эришди: Техас қонун органлари аъзолари томонидан туғилганлик ҳақидаги гувоҳномадан бу ёзувни олиб ташлаш ҳақида қарор қабул қилинди3.
Худо бизни, одамларга нисбатан ўз қарашларингизни ўзгартиринглар, деб даъват қилади. Одамларни мажусийлар ёки яҳудийлар, ўзимизникилар ёки бегоналар, либераллар ёки консерваторлар деб ажратиш керак эмас. Ёрлиқ ёпиштирманг: ёрлиқ – туҳмат. ≪Шу сабабдан энди биз ҳеч кимга инсоний нуқтаи назардан баҳо бермаймиз. Бир вақтлар Масиҳга ҳам инсоний нуқтаи назардан баҳо берган эдик, энди эса ундай қилмаймиз≫ (2 Кор. 5:16).
Келинг, одамларни бошқача, масалан, ўзимизни ўзимиз қандай қабул қилганимиздай,қабул қилишни ўрганайлик. Жисмоний мукаммалликдан узоқмиз (эҳтимол). Хатоларга йўл қўямиз (шубҳасиз). Бир куни ҳаммамиз нажот топамиз ва Худо томонидан тикланамиз. Инсон ҳам, худди менинг кабинетим деразаларидаги иккита витраж сингари, нур сочиб туради. Укам бу витражларни ахлатхонадан топиб олиб келган эди. Қайсидир жамоат буларни ташлаб юборган. Жуда истеъдодли уста бўлган Ди уларни тиклади. У витражларнинг ёғоч рамаларини бўяди, эгилган каркасларини тўғрилади, рангли ойнасининг бир неча чизилган жойларини замазка қилди. Албатта, реставрация қилинган витражларнинг ҳолати илгаригидай мукаммал бўлмади, аммо уларни қуёш нурлари ёриб ўтиши мумкин бўлган жойга ўрнаштирилган эди, хонани турли рангдаги нурлар билан тўлдириб турибди.
Ҳаётда сиз ҳам, мен ҳам рад қилинган одамларга дуч келамиз. Улар эътибордан четда қолган одамлар. Бизда эса ҳар доим танлов бор – уларни рад қилиш керакми ёки нажотга олиб бориш керакми? Уларга ёрлиқ ёпиштиришимиз керакми ёки севгимизни кўрсатишимиз керакми? Исонинг танлови маълум. Келинг, У Ўз танловини биз орқали қилишига ишонайлик.
ЎЙЛАШ ВА МУҲОКАМА ҚИЛИШ УЧУН
1. Сиз қайси ижтимоий муҳитда ўсиб, тарбиялангансиз? Ҳозир қандай аҳволдасиз? Бу зинапоянинг энг юқорисида ким жойлашгану энг қуйисида ким жойлашган? Сиз қандай даражани эгаллагансиз?
2. Қандай вазиятларда сиз ҳақоратли сўзларни эшитишингизга тўғри келган? Ўша сўзлар такрорланганми? Сиз ўз атрофингизда бу ҳолатни ўзгартириш учун нима қилган бўлардингиз?
3. Эслаб кўринг-чи, ҳаворий Бутрус тушиб қолган шунга ўхшаш вазиятга сиз ҳам тушмаганмисиз? (қаранг: Ҳаворийлар. 10)? Бошқа маданият ёки ирқ вакилларининг одатлари ё хулқ-атвори сизга ноқулай ёки ҳақоратли туюлганми? Худонинг бу фарқларни қабул қилиш ҳақидаги даъватига сиз қандай таъсир билдирган бўлардингиз?
4. Нима учун Корнилий Масиҳнинг шогирдига ўхшамади? Бизнинг кунларимизда инсоннинг руҳияти ҳақида қайси белгиларига қараб ҳукм чиқариш одат тусига кирган?
5. Эътибордан четда қолган масиҳийлар ҳақида ғамхўрлигингизни нима орқали ифодалаган бўлардингиз?
5-БОБ
ҚОН ОҚИШИДАН АЗОБ ЧЕКАЁТГАН АЁЛ
БЕМАЪНИ ҒОЯ ВА ДАДИЛ УМИД
Саккиз ёшли бола эканимда менга будильник совға қилишди. Бу ёшдаги болага будильникни Мавлуд (Рождество) байрами совғаси сифатида тақдим қилинганда, ҳаяжонли руҳ етишмайди. Мен эса “раҳмат” деб соатни ётоқхонамга олиб кирдим ва бураб юргизиб, тумбочка устига қўйдим.
Бу Bulova соати бўлиб, рақамлари квадрат ичига олинган, вақт рақамлар орқали эмас, балки айланасига ҳаракатланаётган оддий стрелка билан кўрсатиларди.
Будильникнинг на проигриватели, на CD-плеери бор эди, аммо будильник енгил, одамни безовта қилмайдиган “чиқ-чиқ” этадиган овоз чиқарар, хонада тамомила сукунат бўлганда, бу овозни бемалол эшитиш мумкин бўларди.
Бугунги кунда шундай соатларни харид қилиш мумкинки, ухлашга ётиш вақти бўлганда, ёмғирнинг шовқинини чиқаради, эрталаблари онангизнинг овозини чиқариб, сизни уйғотади.
Мен совғага олган соатнинг бунга ўхшаш овозлари йўқ эди, аммо будильнигим жиринглаганда, округдаги ҳамма итларни уйғотиб юбориши аниқ эди. Замонавий соатлар, режим бўйича, будильникнинг такрорий сигналини чалади. Совғамнинг овозини ўчириш учун фақат уни қўлга олиб, хонанинг нариги бурчагига ирғитиш керак бўларди. Биз стол соатларининг аждоди, уларнинг неандертал даври ҳақида гаплашяпмиз-ку. Бугунги кунда вақтни рақамли кўрсатиш ҳукмрон бўлган ва оҳангли будильниклар мавжуд бўлган даврда, юқоридаги соатларни гаражлар олдида арзон гаров бозор очганингизда ҳам, эллик центга сотолмайсиз.
Вақт ўтган сари, мен эски соатга маҳкам боғланиб қолдим. Электрон соатларга нисбатан бошдан кечаётган ҳиссиёт одатдаги сентименталлик эмас, балки Тўфонгача мавжуд бўлган бу механика мен учун ниҳоятда қимматли бўлиб қолди. Тўғри, аниқ ишлаши бўйича айтишим керакки, бу соатлар доим орқада қолган. Бу соатнинг аллаловчи “тиқ-тиқ” этган овозини деярли сезмасдим. Бу соатни ранги учун яхши кўрардим.
Тасаввур қиляпсизми – қоронғуда соатнинг циферблати ялтираб кўринарди. Кун давомида соат стрелкаси вақтни кўрсатиб турар ва қуёш энергиясидан қувват оларди. Қоронғу тушгач, мен ухлашга ётишдан олдин электр чироқни ўчирганимда, бу жажжи соатчалар ёруғлик тарата бошларди. Соатлар чиқарадиган ёруғлик унчалик кучли эмас эди, аммо атрофимиздаги олам зулматга чулғанганда, ҳатто заррача ёруғлик ҳам бизга таъсир кўрсатгандай туюлади.
Аёл Исони кўрганда, ёруғликка ўхшаш аллақандай нарсани кўрди.
Биз бу аёлнинг исмини билмаймиз, аммо бу учрашув қандай шароитда юз берганини биламиз. Унинг ҳаёти бутунлай тунги зулматдаги мудҳиш воқеа каби эди. Аёл гўё қоронғуда пайпасланиб юргандай эди, ҳеч қаердан мадад йўқ. Қуйидаги учта оятни ўқиб, мен нимани назарда тутаётганимни билиб оласиз:
Исо у билан кетди. Исонинг орқасидан кўп халойиқ эргашиб, Уни қисиб қўяр эди. У ерда ўн икки йилдан бери қон кетишидан азоб чекаётган бир аёл ҳам бор эди. У кўп табиблар муолажасидан анча қийналиб, бутун мол–мулкини сарф этгани билан ҳеч фойда кўрмаган, аҳволи баттар ёмонлашиб борарди....
Бу аёл ҳеч нарсага ярамайдиган “ёриқ қамиш” эди: “ўн икки йилдан бери қон кетишидан азоб чекарди”, “кўп табиблар муолажасидан қийналган”, “бутун мол-мулкини сарф этган”, “аҳволи баттар ёмонлашиб борарди”.
Ой кўриш циклининг сурункали бузилиши, яъни доимий қон оқиши — бундай жисмоний ҳолат ҳар қандай аёлнинг ҳаётини ҳар қандай замонда барбод қилиши аниқ. Аммо яҳудий аёли учун бундан ёмони йўқ эди. Чунки хасталикнинг бу тури унинг ҳаётининг ҳамма томонига таъсир қиларди:
На идиш-товоқ юва оларди, на супура оларди.
У жисмоний томондан ҳолдан тойган ва маънавий томондан ҳақоратланган. Албатта, у ёрдам излаган: ≪кўп табиблар муолажасидан қийналган≫ (26-оят).
Талмуд бу сингари жисмоний хасталикни шифолашнинг ўн битта усулини кўрсатган. Шубҳасиз, бу аёл ҳаммасини бошидан ўтказган. Нимаики ақлга мувофиқ бўлса, нимаики ирим-сирим бўлса, ҳаммасини қилиб кўрган. Масалан, шифолашнинг усулларидан бири – туяқушнинг куйдирилган тухуми кулини латтага ўраб, зиғир кийимига тикиб осиб юриш бўлган эди.
У≪бутун мол-мулкини сарф этган≫ (26-оят). Молиявий муаммоларни жисмоний муаммоларга қўшиш — одамни адойи тамом қилиш демакдир.Менинг бир дўстим айтган эди: онкологик хасталикларни шифолашга тўловларни талаб қиладиган кредиторларни таъқиб қилиш – одамни жисмоний оғриқлардан кам бўлмаган даражада эзади.
Аммо у≪ бутун мол–мулкини сарф этгани билан ҳеч фойда кўрмаган, аҳволи баттар ёмонлашиб борарди...≫ (26-оят). Бу аёл ҳақиқатан “ёриқ қамиш” эди. Ҳар бир янги кун, мен ҳеч нарсага арзимас эканман, деб унингўй-хаёлларини тобора чуқурлаштириб борарди.У суяниши мумкин бўлган ягона нарса – охирги ибодат. Биз ўша аёл билан учрашадиган куни у ибодат қилишга тайёр эди.
Исога аёлнинг кўзи тушганда, У бир талай одам қуршовида Яирнинг уйига томон йўл олган эди. Яир шаҳардаги энг обрўли одам бўлиб, Исо унинг қизига ёрдам бермоқчи бўлди. Исо тўхтаб, аввал бу аёлга, кейин юқори мансабдаги одамга ёрдам берадими? Бунинг учун имкониятлар каттами? Йўқ, катта эмас. Агар аёл бу имкониятни қўлдан бой берса, у тирик қолиб яшашига имкониятлар яна бўладими? Ҳеч қандай имконият йўқ. Шунинг учун аёл узоқ вақт ўйлаб ўтирмади. ≪... У ўзича: “Агар кийимига бир тегиб олсам, бас, соғайиб кетаман”, — деб ўйлаган эди≫ (Марк 5:28).
Аёл хавфли қарор қабул қиляпти. Ахир, Исога бир тегиниши учун Уни ўраб олган оломон орасида бўлиши керак. Агар кимдир бу аёлни билиб қолса...ундай ҳолда шифо топиш ўрнига, кўп кўнгилсизликлар бошига келиши аниқ. Аммо аёлнинг танлови борми? Пули, кийимлари, дўстлари, дори-дармонлари йўқ, аммо унда бор нарса – Исо менга ёрдам беради деган бемаъни ғоя ва Исо айнан шуни қилади деган дадил умид бор.
Эҳтимол, сизда бор нарса шу – бемаъни ғоя ва дадил умид бўлиши мумкин, бошқа ҳеч нарса. Сиз қаттиқ хастасиз, Исога ўзингизнинг дардингиздан бошқа ҳеч нарсани таклиф қила олмайсиз. Эҳтимол, шунинг учун сиз Раббийга яқинлашишга қўрқасиз. Тўғри, қачонлардир сиз У томонга бир-икки қадам ташлагансиз. Аммо Унинг атрофида одамлар (ораста кийинган, ўзларига қараган, саранжом-саришта, ҳақиқий имонли) борлигини кўриб, сиз ортга чекинганнгиз.
Агар ўзингизни бу ҳолатда билган бўлсангиз, эътибор беринг: ўша куни Исо фақат биттагина имонлини билди. Ўша имонли сахийлик билан тортиқ қилувчи бой бўлмаган, содиқ издош ҳам эмас, Муқаддас Китобнинг ҳурматга сазовор издоши ҳам эмас. Унинг сариқ чақаси ҳам йўқ, ҳуқуқсиз, шарманда бўлган, Исо мени шифолай олади, деган ғояга маҳкам ёпишиб олган, айнан У шундай қила олади деган умиддаги аёл эди.
Дарвоқе, имоннинг яхшироқ таърифи мана шу:
Жуда оддий, шундай эмасми? Имон —бу Худо бор ва У оромбахш деган ишонч. Имон — бирон мистик тажриба ёки ваҳий ё бўлмаса ўрмон чангалзоридаги овоз эмас... Бу танлов — бу оламни Яратганнинг Ўзиуни унутмаган, У илгаригидай зулматни нур билан ёритяпти, имоннинг намоён бўлиши орқали оламни мукофотлаяпти, деб ишонишдир.
Албатта, ўша аёлда ҳеч қандай кафолат бўлмаган. У бор-йўғи Исога умид қилди, холос...буни чин дилдан қилди...аммо аёл, Исо менга шифо беради, деб билгани аниқ. Исо ёнимизда ва У оромбахш – аёлга маълум бўлган нарса фақат шу эди. Имон ва ишонч мана шудир.
Имон – мен нимани истасам, Худо шуни қилади, деган ишонч эмас. Имон – Худо тўғри иш қилади деган ишончдир.
“Қашшоқлашиб қолганлар, бурчакка қисилиб қолганлар, ҳамма рад қилганлар, хасталар бахтлидир, - деди Исо, - Осмон Шоҳлиги уларникидир” (Матто 5:6;
Худонинг хўжалигида ҳамма нарса оёқдан бошга қаратиб қўйилган (бизда ҳам ҳамма нарса оёқдан бошга қаратиб қўйилган, Худода эса ҳаммаси керакли тарзда тартиб билан қўйилган!) Худо айтадики, вазият ўнгланишига қанчалик умид кам бўлса, нажот топиш эҳтимоли кўпроқ. Эҳтиёж қанча кўп бўлса, ибодат шунчалик қизғин бўлади. Хона қанчалик қоронғу бўлса, ёруғлик жуда ҳам керак.
Энди менинг соатим ҳақидаги ҳикояга қайтамиз. Кундуз кунлари соатимнинг қоронғуда ёруғлик сочиши ҳақидаги хусусиятига эътибор бермаган эдим, аммо хона қоронғулашган сари, соатимдаги бу сифатларни кўпроқ қадрлайдиган бўлдим.
Соғлом аёл, эҳтимол, Исонинг кийими этагига қўлини текизиб, ҳеч нарсани сезмаслиги мумкин эди. Аммо биз сўз юритаётган аёл жуда ҳам оғир хаста эди... Аёлнинг тушкунлиги Исонинг оромбахшлигига боғлиқ бўлганда, мўъжиза юз берди.
Аёлнинг шифо топишдаги хизматлари шунчалик озки, ҳатто кулгили: у фақат оломонга қўлини чўзди, холос.
“Агар кийимига бир тегиб олсам, бас...”
Бу вазиятда у айнан нима қилгани эмас, балки у умуман нимадир қилгани муҳим. Яна ҳеч бўлмаса бир кун хасталик билан муроса қилишдан воз кечиб, у ҳаракат қилишга қарор берди.
Биз хатти-ҳаракатимизни кўрсатишга қарор қилганимизда, шифо топиш бошланади. Биз қўлимизни чўзганимизда, шифо топиш бошланади. Биз бир қадам ташлаганимизда, шифо топиш бошланади. Худонинг ёрдами ёнимизда, бу ёрдамни ҳар доим олиш мумкин, ёрдам – уни излаган одамгагина берилади. Руҳсизлик – ёмон ёрдамчи. Бу воқеа буюк ҳодиса бўлиб, ажойиб шифолаш бўлган эди. Буюк ҳақиқат эса шу бўлган эдики, шифолаш аёлнинг қўли тегиши билан юз берди. Оддийгина ҳаракат бу жасоратли аёлга Исонинг жонкуярлик кучини кашф қилди.
Мактуб ёзинг.
Кечирим сўранг.
Адвокатга қўнғироқ қилинг.
Тавба қилинг.
Онангизга қўнғироқ қилинг.
Врач қабулига боринг.
Сувда имон келтиринг.
Оч одамни тўйғазинг.
Ибодат қилинг.
Тажрибангизни ўртоқлашинг.
Бир жойда туриб қолманг!
Ишончингиз нимани кўрсата олишини намойиш қилинг.
Чунки амалсиз ишонч асло ишонч эмас.
Кемалар қурилганда, ҳаёт қутқарилади. Жангчилар сафда юрганларида, Ерихо деворлари қулайди. Қўллар ҳассани кўтарганда, денгиз тўлқинлари қўллар қаршисида икки томонга сурилади. Нон синдирилганда, минглаб одамларнинг очлиги қондирилади. Кийимга қўл текизилганда, қон оқишидан азоб тортаётган Жалилалик бўладими, садақа сўраётган Бангладешлик бўладими – булари муҳим эмас – Исо тўхтайди. Ёрдам сўраб қилинган илтимосга бинонан У тўхтайди.
Ишонмайсизми? Маркдан сўранг. Аёл Исонинг кийимига текканда, икки марта ғайриодатий ҳодиса юз берди. Бунга ўхшаш ҳодиса ҳақида Муқаддас Китобда ҳеч нарса эсланмайди. Марк иккала далилни ҳам ёзиб олган.
Биринчидан, аёлнинг шифо топиши Исо буни англаб етмасдан олдин юз берди. Муқаддас Руҳнинг қудрати бир лаҳзада Ундан автоматик тарзда чиқди. Самовий Ота сингари, қисқа туташувни пайдо қилди, Масиҳнинг илоҳий табиати Унинг инсоний моҳиятидан бир қадам олдинга кетди.
Бу аёлнинг жиддий эҳтиёжи Исонинг шифолашини “ҳаракатга келтирди”. Ҳеч қандай неон чироқлари нури остида вивескалар ёки ҳаяжонли ҳайқириқлар, ҳеч қандай қий-чув, тантанали мусиқалар, шов-шувлар, ҳайратомуз ҳодиса бўлмади. Шунчаки Илоҳий шифолаш юз берди, холос.
Хонада қуюқ зулмат хира ёруғликни кўришга имкон берди. Ёруғликни менинг соатим чиқараётган эди. Зулматга кўмилган олам Худонинг севгиси нурларини ҳаракатга келтирди. Иккинчидан, Исо бу аёлга қизим, деб мурожаат этди. “Қизим, ишончинг сени соғайтирди” (Марк 5:34). Исо аёлни қизим деб айтгани – бу ягона ҳодиса. Тасаввур қилинг: аёл сезди! У охирги марта бошқалардан ўзига нисбатан қачон яхши сўзларни эшитган эди? Қачон унинг кўзлари охирги марта севикли нигоҳ билан тўқнаш келганди?
Буюк рус ёзувчиси Лев Толстой шундай ҳикоя қилган эди: бир куни у кўчада сайр қилиб юриб, бир қашшоқ тиланчининг ёнидан ўтиб қолибди. У тиланчига пул бермоқчи бўлиб, чўнтагига қўлини солибди. Аммо чўнтаги бўм-бўш экан. Толстой унга қайрилиб қараб, дебди:
—Кечир, биродар, сенга беришга ҳеч вақом йўқ экан.
Қашшоқ тиланчи шундай жавоб берибди:
—Сиз менга сўраганимдан кўпроғини бердингиз. Сиз мени биродар деб айтдингиз.
Севги билан ўраб олинган одам учун яхши сўз — арзимаган нарса, аммо севгига ташна одам учун биттагина яхши сўз ҳақиқий зиёфатдир. Ҳақиқатан, Исо аёл учун ҳашаматли зиёфат берди.
Исо бу аёл учун қилганларни ўша аёл унутмаган, деб ҳисоблайдилар. Ривоятларга кўра, Раббий Гўлгўтага хочни кўтариб бораётганда, бу аёл Уни тарк этмасдан, Унинг ёнида борган экан. Айрим одамларнинг ҳикоя қилишларича, бу аёлнинг исми Вероника бўлиб, хоч йўлида Исога ҳамроҳ бўлган. Исонинг танасидан тер қон аралаш бўлиб оққанда, бу аёл Унинг пешонасидан оқаётган терни артиб қўйган экан.
Аёл ниҳоятда қаттиқ эҳтиёж сезганда, Исо ўша зоҳоти унга шифо берди. Исо қайғуга ботган лаҳзада эса у аёл Унга қўлларини текизиб, Унинг азобларини енгиллаштирди. Бу ривоят ҳақиқатми ёки йўқми – буни билмаймиз. Аммо шуни биламизки, шундай бўлиши керак эди. Сиз билан шундай ҳодиса юз берганми –буни билмайман, аммо шуни биламанки, бу албатта бўлиши керак эди.
ЎЙЛАШ ВА МУҲОКАМА ҚИЛИШ УЧУН
1. Марк 5 да тасвирланган аёлда бемаъни ғоя ва дадил умид нимадан иборат эди? Қандай ҳолатларда бу аёл бугунги кунда биз учун намуна бўлиши мумкин?
2. Макс Лукадо берган имоннинг таърифини муҳокама қилинг:
“Имон — бу Худо бор ва У оромбахш деган ишонч.”
3. Мана, Макс Лукадонинг сўзлари: “Имон – мен нимани истасам, Худо шуни қилади, деган ишонч эмас. Имон – Худо тўғри иш қилади деган ишончдир”. Бу гап сизнинг ибодатингизни тўғрилаши мумкинми? нимага?
4. “Амалсиз ишонч асло ишонч эмас” деган гап тўғрими? Жавобингизни исботланг.
5. Исо хасталикдан азоб чекаётган аёлни қизим деб атагани сиз учун муҳимми? Бу гап Исо билан сизнинг муносабатларингизга таъсир қиладими?
6 -боб
ФИЛИП
ҒОВЛАРНИ ОЛИБ ТАШЛАШ КЕРАК
Футбол ишқибозлари рақиб команда учун астойдил жон куйдиряптилар. Томошабинлар ва спортчилар шод-хуррамлик билан команда ўйинчиларини қўллаяптилар. Рақиб команда тренери бор кучи билан ўзининг командаси ғалаба қилишига ёрдам беряпти. Ўз фарзандларининг ўйинларини томоша қилишга келган ота-оналар уларнинг рақибларини дўстона олқишляптилар.
Нима бўляпти, ўзи?
Техас штатидаги Грейпвайн шаҳарчасининг бағри кенг футбол тренери ниятини ана шу тарзда ҳаётга татбиқ қилган эди. Крис Хоган маҳаллий масиҳийча мактабнинг юқори синф ўқувчилари командасини яхшилаб машқ қилдирди. Унинг етмишта ўйинчиси, ўн битта тренери, энг яхши спорт анжомлари бор эди. Бундан ташқари, баннерлар тайёрлашни ҳушёрлик билан кузатиб турадиган, турли йиғинларга ташриф буюрадиган фаол ота-оналар ҳам бор эди. Фақат бу ота-оналарнинг бошига ўлим келгандагина ўзларининг командаси ўйинига бормасдан ўтказиб юборишларини кутиш мумкин эди.
Хоганнинг командаси Гейнсвилладаги давлат мактабининг ўйинчиларини ютдилар. Бу командани ғолиб команда билан асло қиёслаш мумкин эмас эди. Футболчиларнинг анжомлари етти йил илгари олинган, анча уринган чарм елкапўш ва ўн йиллардан бери янгиланмаган шлемдан иборат эди. Бунинг устига, ҳар бир ўйинчининг қўлларига наручник солиб олиш келишди. Ўйинни ота-оналар ўрнига ўн иккита полиция офицери кузатиб ўтирди. Чунки Гейнсвилла мактаби – эски режимдаги ахлоқ тузатиш муассасаси эди.
Бу команданинг стадиони ҳам, қўллаб-қувватловчи гуруҳи ҳам, ҳатто ғалабага заррача ишончи ҳам йўқ эди. Улар ўйнаган саккизта матчнинг ҳаммаси мағлубият билан тугади, йил давомида команда икки очко тўплаган эди, холос.
Бундай ҳолатни ҳалол ўйин деб айта олмаймиз. Сиз ҳам менинг фикримга қўшиласиз, деб ўйлайман. Шунинг учун тренер Хоган “махсус операция” режасини ишлаб чиқди. У ўз командасидаги ишқибозларга илтимос қилди. Унинг илтимосига кўра, фақат бир кеча улар стадионнинг қарши томонига ўтиришлари ва рақибларнинг командасига ишқибозлик қилиб, уларни қўллаб-қувватлашлари керак эди. Унинг илтимосига икки юздан ортиқ кўнгилли қўшилди.
Улар Гейнсвилл минбарини банд қилиб, рақибларни қўллаб-қувватлаш мақсадида ўттиз олти метрдан иборат масафада тизилдилар ва “Олға, Торнадо!” деган катта плакатни кўтариб олдилар. Улар ўйинчиларнинг исмларини олдиндан билиб олиб, эсда сақлаб қолдилар, майдонда Гейнсвилл командасини кўрганларида, уларнинг исмларини айтиб, далда бердилар.
Дастлаб маҳбуслар эшитдиларки, ишқибозлар уларнинг исмларини айтиб бақиряптилар. Аммо бу сафар ҳаммаси бошқача бўлди. Уч йил муддатга қамоқ жазосига ҳукм қилинган команда ҳужумчиси Джералд бу воқеани шундай изоҳлайди: “Биз майдонга тушганимизда, трибунада ўтирганлар биздан бир оз ҳайиқдилар. Қўрқув уларнинг кўзларидан кўриниб турибди. Улар бизга худди жиноятчилардай қараб турар эдилар. Аммо бу сафар ишқибозлар бизнинг исмларимизни айтиб бақириб, ҳақиқатан бизга далда бермоқчи эканлари маълум бўлиб турарди”.
Анъанага кўра, ўйиндан кейин командалар биргаликда ибодат қилиш учун майдон ўртасида учрашдилар. Маҳбуслар командасининг ўйинчиларидан бири ибодат қилиш учун рухсат сўради. Хоган рози бўлди, аммо бунинг оқибати нима бўлишини у тасаввур қилолмасди.
—Худойим, —деб ибодатини бошлади ёш йигит, — бунақаси қандай юз берганини билмайман, бунинг учун Сенга нима деб ибодат қилишни ҳам билмайман. Аммо бизга нисбатан бефарқ бўлмаган кўп одамларни учратаман деб ҳатто тасаввур ҳам қилолмаган эдим.
Аммо Грейпвайн ишқибозлари Хоганнинг режаларини охиригача юзага чиқара олмаган эдилар. Улар матчдан кейин Гейнсвилл командаси автобуси ёнида йиғилишиб, гулдурос қарсаклар остида ҳар бир ўйинчига совғалар – гамбургер, картошка фри, конфетлар, шарбатлар, Муқаддас Китоблар улашдилар, кейин уларни гулдурос қарсаклар билан кузатиб қолдилар. Қамоқхона автобуси кўздан узоқлашгандан кейин, ҳайратда қолган футболчилар автобус ойнасига юзларини тираб, бизни нима бу қадар ҳайратга солди, деб тахмин қилдилар.
Бу – “Муросасизликка ўлим!” номи остидаги ҳақиқий профессионаллар отряди эди. Уларнинг вазифаси-чи? Сохта фикрларни яксон қилиш. Уларнинг қуроллари-чи? “Сен ношуд эмассан” ва “Сен ўша Зотга кераксан” дея камчиликка йўл қўймаслик. Уларнинг мақсади-чи? Худонинг болаларини ажратадиган ғовларни йўқ қилиб ташлаш. Сизнинг оламингизни қандай ғовлар ажратиб туради? Айтайлик, сиз бир томондасиз, иккинчи томонда ким? Сизни калондимоғликка, балки, нафрат билан муносабатда бўлишга ўргатган ўша одам ким? Танасини таутировка билан безаган йигитми? Ҳисоб рақамида катта миқдорда пули бор бошлиқми? Акцент билан гапирадиган ва гапини тушуниш қийин бўлган иммигрантми? Ўз сиёсий қарашлари билан сизни ғазаблантирадиган бирон одамми? Ҳар якшанба куни жамоатхонангиз эшиги олдида ўтирадиган тиланчими? Ёки Қуддус ташқарисида истиқомат қиладиган самарияликми? Келинг, яхшиси, қадимги ва баланд ғовлар ҳақида гаплашайлик. Юҳанно Хушхабарига кўра, яҳудийлар самарияликлар билан мулоқотда бўлмас эдилар (қаранг: Юҳанно 4:9). Икки халқ минг йиллар давомида бир-бирларига бўлган нафратни юракларига тугиб келардилар. Узоқ давом этган бу душманлик оқибатида улар бир-бирларини муртадликда, бегона эътиқоддагилар билан оила қуришда, Маъбадга содиқликни бузишда айблайвердилар. Шундай қилиб. самарияликлар қора рўйхатга кирган эдилар. Уларнинг кўрпа-тўшаклари, рўзғор буюмлари, ҳатто тупуклари ҳам ҳаром ҳисобланган. Биронта ҳам эътиқодли яҳудий уларнинг ери бўйлаб ўтмаган бўларди. Кўпчилик яҳудийлар, мабодо йўллари икки баробар узайиб кетса ҳам, Самарияни четлаб ўтган бўлардилар.
Аммо Исонинг ўйин қоидаси тамомила бошқа бўлган эди. У куннинг кўп вақтини самариялик аёл яшайдиган ҳудудда ўтказди, аёл қудуқдан олган сувдан ичди, аёлнинг саволларига жавоб берди (қаранг: Юҳанно 4:1-6). Исо, худди остонада ухлаётган итни четлаб ўтгани сингари, қатъий таъқиқларни босиб ўтди. Ҳар қандай ҳолатда ҳам, Исо – ғовларни бузадиган машҳур ишқибоз!
Мана шунинг учун ҳам У Филипни Самарияга жўнатди.
Филип Самариянинг бош шаҳрига бориб, у ердаги аҳолига Масиҳ
Тўғрисида ваъз қилди. Филипни тинглаб турган ва қилган мўъжизаларини кўрган оломон унинг гапларига диққат билан қулоқ солди. Ёвуз руҳлар кўп одамларнинг ичидан чинқириб чиқиб кетарди, кўплаб шол ва чўлоқ одамлар шифо топар эдилар.<...>. Аммо Филип Худонинг Шоҳлиги ва Исо Масиҳ тўғрисидаги Хушхабарни ваъз қилгандан кейин, одамлар Филипга ишондилар. Эркагу аёл сувга чўмдирилди.
Шов-шув: шаҳарда ғала-ғовур бошланди! Бутрус ва Юҳанно Самарияда юз берган воқеаларни эшитиб, Қуддусдан чиқадилар ва у ерда фаол ҳаракат олиб бориш учун Самарияга йўл оладилар.
“…Бутрус билан Юҳанно бориб, Муқаддас Руҳни қабул қилиб олинглар, деб Самарияликлар учун ибодат қилдилар.Чунки ҳали Муқаддас Руҳ уларнинг биронтасини ҳам қамраб олмаган эди. Улар фақат Раббимиз Исо номи билан сувга чўмдирилган эдилар, холос.Шундан кейин Бутрус билан Юҳанно уларнинг устига қўлларини қўйдилар. Шу тариқа Самарияликлар Муқаддас Руҳни қабул қилдилар” (Ҳаворийлар. 8:15–17).
Воқеаларда ғалати бурилиш, шундай эмасми? Нимага самарияликлар устига Муқаддас Руҳ тушмади? Эллигинчилар кунида Бутрус тавба қилиб, сувда имон келтирганларга Муқаддас Руҳ инъомини ваъда қилди. Луқо Хушхабарига кўра, самарияликларга сувда имон келтиришни тушунтириш қандай қилиб Муқаддас Руҳда имон келтириш билан бирга амалга оширилмади? Нима учун кечикиш юз берди?
Жуда оддий: тарихий воқеани – деворнинг йиқилишини байрам қилиш учун. Инсоният тарихида биринчи марта Хушхабар қадимги девордаги хурофотларни ёриб ўтди. Эгамиз бу ажойиб ҳодисани шаҳар кўчаларида жуда кўп халқ иштирокида нишонламаслиги мумкин эмас эди. Эгамиз табрик аломати сифатида гилам пояндозни ёйди ва юз берган уйғонишни тасдиқлаш учун Раббий Ўз шогирдларини юборди. Зотан, Эгамиз ҳар қандай одамни қабул қилишига ва уларга Эгамиз қўлларини қўйишига самарияликларда асло шубҳа қолмаслиги керак эди.
Аммо Эгамиз Ўз ниятини охиригача амалга оширмади. У Филипни янги маданий миссия билан юборади.
Шу орада Эгамизнинг бир фариштаси Филипга деди: “Қани, бўл, жанубга бор, Қуддусдан Ғазога олиб борадиган саҳро йўлидан кет.” Филип йўлга чиқди, кетаётиб Ҳабашистонлик бир амалдорни учратиб қолди. У Ҳабашистон маликасининг бош хазинабони лавозимидаги катта амалдор эди. У сажда қилгани Қуддусга келиб,энди уйига қайтаётган эди. Амалдор аравада ўтирганича, Ишаё пайғамбар китобини ўқиб кетаётган эди. Муқаддас Руҳ Филипга: “Аравага яқинроқ бор, унинг ёнида юр”, деди.
Филип амалдор воситасида бир неча ғовларни бартараф қилди. Биринчиси – ирқий ғов эди: эфиопиялик амалдор негр ирқига мансуб эди. Филип эса европоид ирқига мансуб эди, яъни улар тери ранги билан фарқ қилардилар. Иккинчиси — ҳудудий фарқ эди: шоҳ амалдори узоқ Африкадан, Филип – шон-шуҳратга тўла Яқин Шарқ давлатининг туб аҳолисидан эди. Учинчиси – ижтимоий фарқ эди: Эфиопия маликасининг амалдори анчагина бой-бадавлат одам бўлиб, шунчалик узоқ сафар қилишга қурби етарди, Филип эса Қуддусдан қувилган қочоқ эди. Ниҳоят, нозик ҳолатни назардан қочирмаслик ҳам керак: икковининг ўртасида жинсий гармонлар бўйича ҳам фарқ бор. Кейинроқ бизга маълум бўладики, Филип – тўртта қизнинг отаси; маликанинг амалдори эса бичилган қул эди: на хотин бор, на фарзанд, келажакда оила қуриш, фарзанд кўришдан асло умид йўқ. Бу аслида айтилмаган бўлса ҳам, тўртинчи ғовдир. Бир сўз билан айтганда, бу иккаласи мутлақо турлича одамлар эдилар.
Филип иккиланмасдан, “тушунтира бошлади, Муқаддас битикларнинг шу қисмидан бошлаб, Исо ҳақидаги Хушхабарни амалдорга сўзлаб берди. Улар йўлда кетаётганларида, сув бор жойга келиб қолдилар.Шунда амалдор деди: — Мана бу ерда сув бор экан. Сувга чўмдирилишимга нима халақит беради?!” (Ҳаворийлар. 8:35,36).
Мақсадсиз савол эмас. Эфиопиялик тагли-зотли амалдор оқ танли ва аслзода бўлмаган исроилликдан: “Мен ҳам сендаги нарсани ола биламанми?” деб сўраяпти.
Филип жавоб берди: Сен сўрадингми – бўлади, аммо чекловлар бор. Кечирасан, аммо сен сингари одамлар кириши манъ этилган.
Ноон — “Муросасизликка ўлим!” отрядининг асосчиларидан ва фаол аъзоларидан бири - ғовни бузиб ташлаб, шундай деди: “Агар чин дилдан ишонсанг, мумкин. Амалдор жавоб берди: Исо Масиҳ Худонинг Ўғли эканига ишонаман” (Ҳаворийлар. 8:37).
Бундан кейин қандай воқеалар бўлганини биласиз: амалдор “Исо мени яхши кўради” деб ҳуштак чалганича, сувдан чиқади. Филип навбатдаги вазифани бажариш учун йўл олади. Жамоат ўз сафига биринчи марта яҳудий бўлмаган янги издошни қабул қилади.
Биз эса бир оз гангиб қоламиз. Бу бобни қандай аташ мумкин? Самария, Бутрус ва Юҳаннонинг одамлар бошига қўл қўйиши, Муқаддас Руҳнинг тушиши, кейин Ғазо, Эфиопия маликасининг амалдори, Филипп – булар нима ҳақида сўзлаяпти?
Ғовнинг нариги томонида турган одамни Раббий қандай ҳиссиётлар билан озиқлантирганлари ҳақида.
Масиҳнинг Ўзи бизнинг тинчлик манбаимиздир. У Ўз танасини фидо қилиб, яҳудийлар ва ғайрияҳудийларни бирлаштирди, уларнинг орасидаги адоват деворини қулатди. Исо Масиҳ яҳудийларга берилган қонунни ва унинг амрларию қоидаларини бекор қилди. Масиҳ туфайли ғайрияҳудийлар билан яҳудийлар бирлашиб, янги бир халқ бўлдилар, шундай қилиб Масиҳ тинчлик ўрнатди. Хочдаги ўлими орқали Масиҳ ғайрияҳудийларни ҳам, яҳудийларни ҳам Худо билан яраштирди–да, уларнинг орасидаги адоватни йўқ қилди.
Масиҳнинг хочи янги жамиятни, тери рангига ёки оилавий душманликка эътибор бермайдиган одамларни пайдо қилади. Янги фуқароларни умумий илдиз ёки улар истиқомат қиладиган мамлакат яқинлаштирмайди, балки уларни ягона Нажотокор бирлаштиради.
Менинг дўстим Бакнер Фаннинг буни ўз тажрибасидан билади. Иккинчи Жаҳон уруши даврида у ҳарбий-денгиз қисмларида хизмат қилди. Нагасаки шаҳрига атом бомбаси ташлангандан кейин уч ҳафта ўтгач, у хизмат қилаётган қисм ўша ерда эди. Тасаввур қилинг: америкалик ёш солдат шаҳар вайроналари орасида турибди. Кўчалар радиоактив нурларидан қурбон бўлган одамларнинг жасадлари билан тўлиб кетган. Радиоактив қолдиқлари ёмғир орқали шаҳар узра қуйилиб келмоқда. Ҳамма ёқда куйиб қоп-қорайиб кетган жасадлар. Тирик қолганлар қийинчилик билан аранг оёқларини судраб босадилар, қариндош-уруғларини ва озиқ-овқат топиш умидида кўчаларда тентирайдилар. Йўқ, ғолиб солдатни ғалаба синамаяпти, балки сояга ўхшаб жонсиз шаҳар бўйлаб тентираб юрган одамларга унинг раҳм-шафқати борлигини ёки йўқлигини синаяпти.
Бирдан кўпчилик аскарлардаги сингари, кутилган ғазаб ва қасос истаги ўрнига, Бакнер ҳақиқий ҳузур-ҳаловат гўшасини топади. У тор кўчаларда патруллик қилиб юрганда, вайрон бўлган бинолардан бирида бир табличкани кўриб қолади. Табличкага инглиз тилида “Методик жамоатхона” деб ёзилган эди. Бекнер бу жойни эслаб қолади ва якшанба куни эрталаб бу ерга қайтиб келишга қарор қилади.
Ўша кун келганда, ёш пиёда аскари ярим вайрона жамоатхонанинг остонасини ҳатлади. Ойналар синган, деворлар бузилган. У, мени қандай қабул қиларкинлар, деб ўйлаб, сочилиб ётган синик парчалари устидан ўтди.
Тахминан ўн бештача япон Худо хизматига тайёргарлик кўришаётган экан: стулларни тикка қилиб, харобаларни бир четга сураётган эканлар. Улар Бакнерни кўриб, кириб келган ҳарбий формали америкаликка қараб, тўхтаб қолдилар.
Менинг дўстим японча биттагина сўзни – “
Ҳозиргача бизнинг оламни қандай деворлар ажратиб туради?
Брайан Оверкаст NOE (New Opportunities in Education —таълимда янги имкониятлар) марказининг директори сифатида Мексиканинг Морелия шаҳридаги ғовларни бузиб ташлайди. Брайан ва унинг командаси АҚШдаги норасмий иммиграция муаммоларини ҳал қилишга ноанъанавий ёндашдилар. Унинг ходимлари яқинда менга шундай воқеани ҳикоя қилиб бердилар: “Мексикаликлар чегарани бузишни истамайдилар. Улар бажонидил уйда қолган бўлардилару ўзларининг юртида иш топа олмаганлари сабабли, бундай имкониятдан маҳрум эдилар. Шунинг учун биз уларга инглиз тилини ўргатяпмиз. Улар тилни ўрганиб, ўзларининг ватанида унча қиммат бўлмаган университетлардан бирига кириш ва иш топиш имкониятига эга бўладилар. Кимдир ноқонуний иммигрантларда муаммони кўрадилар, биз эса имкониятни кўрамиз”.
Мана, яна бир девор қулади.
Агар биз ўзимиздаги хато фикрлардан воз кечмасак, яшай олмаймиз. Самарияликлар ёки эфиопиялик амалдор ким? Сизни ким ўзингизни четга олишга ва эҳтиёт бўлишингизга ўргатди?
Бу деворлардан бир неча ғиштларни суғуриб олиш вақти келди.
Раббий сизни айнан Самарияга – узоқ мамлакатга юборганда, хурсанд бўлинг. У ерда сиз ҳаёт тарзи, диди, тили ва анъаналари сизникидан тамомила фарқ қиладиган одамларга дуч келасиз.
Эфиопиялик амалдорни, яъни сизга тамомила ўхшамайдиган, самимий одамга дуч келганингизда, уни кўкрагидан итарманг. Ундай одамларнинг ижтимоий мақоми, ирқи, жинси, сиёсий қарашлари, географик чегаралари ёки маданияти Худонинг ишларига халақит беришига йўл қўйманг. Ниҳоят, юқорида айтилганларга якун ясаймиз: агар биз стадионнинг нариги томонига ўтириб, рақибларнинг командасига ишқибозлик қилиб, уларни қўллаб-қувватласак, ҳамма ютади.
ЎЙЛАШ ВА МУҲОКАМА ҚИЛИШ УЧУН
1. Филипп Самарияга йўл олди, Худонинг марҳамати билан яҳудийлар ва самарияликлар ўртасидаги ғовлар бузилди. Макс Лукадо шундай савол беради: “Сизнинг оламингизни қандай ғовлар ажратиб туради?” Сизнинг маданиятингизда қандай ғовлар устун келади? Ажратилиш ҳақида ёзилмаган қайси қоидалар сизнинг нотўғри тушунчаларингизни озиқлантиради? Бу девор яна қанча вақт туради? Унинг асосий яшаш сабаблари қандай? Нимага у ҳанузгача қулатилмаган?
2. Макс Лукадо Филипни тасвирлаш учун фойдаланган воситаларни (тери ранги, яшаш жойи, моддий аҳволи, ўзаро муносабатлари ва ҳ.) тавсифланг. Энди бу ҳамма категорияларга тамомила тескари бўлган биронтасини тасвирлаб кўрсатинг. Бунга ўхшаш характердагиўзингизга маълум машҳур одамни айтинг.
3. Биз, масиҳийлар, Галат. 3:28, 29да айтилганларга мувофиқ яшаяпмизми? Ажратилишларни йўқ қиляпмизми? Қайси соҳада биз муваффақиятларга эришдик? Қайси ўринда мағлубиятга учрадик?
4. Ғовнинг нариги томонида турган одамга нисбатан сиз бефарқ эмаслигингизни унга қандай қилиб кўрсатиш мумкин? Унга бу борада ўзининг иштирокини қай тарзда намойиш қилиш мумкин?
5. Хато фикрларингизни тан олинг. Бу ҳақда хотиржам ўйлашингиз учун вақт топинг. Ўзингиз хато фикрда бўлишга мойиллигингиз бор ижтимоий гуруҳлар ёки алоҳида шахслар рўйхатини тузинг. Ибодат қилиб Худодан, юрагимни ўзгартиргин, деб сўранг. Кейин рўйхатни йиртиб ташланг, атрофдагиларни ҳаққоний қабул қилиш билан келадиган озодликни қабул қилинг.
7-БОБ
ШОЛ ОДАМ
ХУДО УЧУН НИМА ОСОН?
Севги ёғдуси.
Бир дақиқа ўйлаб кўринг — бу нима дегани?
Бу ўринда
Севги ёғдуси – тасодифий, ҳаяжонли, ўчмайдиган, содиқ, жўшқиндир.Балки, мен бундан яхшироқ мисол топарман? Сиз эрингиз билан оқшом зиёфатига таклиф қилингансиз. Бу зиёфатда тик турган ҳолда меҳмон бўласиз, залда тарқалиб кетган одамлар унча катта бўлмаган, кўп ҳолларда бир жинсдаги гуруҳни эслатади. Сиз аёллар гуруҳидан бирига қўшиласиз, эрингиз эса залнинг бошқа бурчагидаги ҳамфикрлари билан топишиб олади. Сизнинг гуруҳингизда муҳокама мавзуси эрлар бўлди. Гуруҳнинг ҳамма иштирокчилари бу масалада якдил, аммо салбий фикрга келдилар. Ҳар бир аёл эри тўғрисида нимадир айтиб шикоят қилди: кимнингдир эри гольф ўйинига ҳаддан ташқари берилган, бошқа бирининг эри кир пайпоғини уйда хоҳлаган жойга ташлаб кетаверади, кимнингдир эри алламаҳалгача ишда ушланиб қолади. Сиз жим тураверасиз, чунки айтадиган гапингиз йўқ. Албатта, сизнинг эрингиз, комилликдан узоқ, аммо уни жуда ёмон деб ҳам айта олмайсиз. Аслида ҳозиргина сўз юритилган эркаклар билан қиёсланганда, эрингиз фариштанинг нақ ўзи. У болаларнинг таглигини маҳорат билан алмаштира олади, гольф таёқчаси охирги фарзандингиз туғилгандан бери қазноқчада ётибди. Сиз хонанинг нарига бурчагида галстугини тўғрилаётган эрингизга қараб, табассум қилиб қўясиз, чунки эрингиз галстук тақишига уни сиз кўндиргансиз. Сиз биринчи куни танишганингизда қандай бўлса, ҳозир ҳам ўшандай чиройли. Балки, бели бир оз йўғонлашгандир, қуюқ сочлари бир оз сийраклашгандир. Аммо сиз, булар майда-чуйда нарсалар, деб эътибор бермайсиз. Сиз фақат қалбингизни ром қилган эркакни ўйлайсиз. Сиз эрингизга бирдан: “Мен бахтиёрман”, айтишингизга тўғри келиб қолса, ўйлаб ўтирмасдан эшкакни олиб, қайиқда Хитойгача сузиб боришга тайёр бўласиз.
Бу – севги ёғдуси.
Ёки бошқа мисол.
Худойим, сиз анчадан бери қўлингизга чақалоқни ушламагансиз. Жуда узоқ вақт уйингизда эмадиган чақалоқ бўлмаган. Ўғлингиз билан келинингиз, набирангизга қараб туринг, деб илтимос қилдилар ва ўзлари қаёққадир кетдилар. Хотинингиз сутли бўтқа олиб келиш учун ғизиллаганича дўконга кетган, сизни эса мана шу ушоқдай миттивой билан ёлғиз қолдирдилар. Набирангиз туғилганига бир неча кун бўлган, холос, у шунчалитк қаттиқ йўргакланганки, гўё дўстларингизга сиз таклиф қиладиган сигаретга ўхшайди. Чақалоқни қўлингизда аллалар экансиз, у билан биринчи марта ёлғиз қолганингизни тушунасиз. Дўстларингизнинг шов-шувлари, табриклари ва ташрифларидан кейин сизга шундай имконият пайдо бўлди. Сиз катта креслонгизга ўтирасиз, унинг жажжи юзини кўриш учун ўзингизга томон бурасиз. Келажак ҳақида – унинг келажаги ҳақида ўй-фикрларга чўмасиз. Биринчи қадам, биринчи ўпишишлар, футбол, университет — бу оламнинг ҳар бурчида бизни кулфат писиб кутаётган бу оламда набирангизни кутадиган нарсалар ҳақида ўйлайсиз.
Унинг жажжи кўзчаларига, бурунчаларига назар солиб, оилавий ўхшашликларни топасиз, бу топганларингиздан қалбингиз туб-тубигача жунбушга келади. Худди яшин зарбаси сингари, сизни қаттиқ боғлиқлик ҳиссиётлари қамраб олади; айни пайтда сизнинг исмингизни олиб юрадиган мана шу чақалоқни тортиб олмоқчи бўлган иблис билан жанг қилишингизга тўғри келиб қолса, албатта, бунга тайёр эканингизни англайсиз. “Ҳаммаси яхши бўлади, - деб ухлаётган чақалоққа овоз чиқариб айтасиз. – Нима бўлмасин, шуни ёдингда тут: мен доим ёнингдаман. Ҳаммаси яхши бўлади”.
Ижозатингиз билан яна бир мисол келтирсам.
Сиз уйга ғазабланган ҳолда кириб келасиз, чунки лойиҳанинг тугалланиш муддати охирлай деб қолди, аммо иш ҳали жуда кўп. Хотинингиз уйга тажанг аҳволда кириб келади, чунки боғчадаги ҳамшира беш ёшли қизчангизга дори беришни унутибди. Ҳар иккови, хотиним (эрим) менга ҳамдард бўлади, деб мўлжаллаган эди, аммо кутилгандай бўлмади. Сиз жаҳлингиз чиққан, кайфиятсиз ҳолда тушлик дастурхонида ўтирибсиз, ўртада гўдак қизча Эмили ўтирибди. У ибодат қилиш учун (унга шундай ўргатгансизлар) кафтларини очган, эр-хотин иккалангиз бошларингизни (аммо юракларингизни эмас)қуйи солиб, тинглаяпсиз. Нокамтарлик билан берган саволим учун кечирасиз: ундай бўлса, ибодатингиз қаердан чиқяпти? Худо билади.
—Худойим, мен Эмилиман. Ишларинг қалай? Менинг ишларим яхши, раҳмат. Мана, дадам билан онам жаҳллари чиқиб ўтиришибди, нимагалигини мен билмайман. Бизнинг қушларимиз, ўйинчоқларимиз, картошка пюремиз бор, яна бир-биримиз учун ўзимиз бормиз. Эҳтимол, улар жаҳлидан тушишлари учун, Сен бирон нарса қиларсан? Илтимос, акс ҳолда бугун кечқурун Сен билан мендан бошқа ҳамма ғамгин бўлади. Омин.
Бу ибодатга жавобни ибодат тугагунга қадар олиб бўлдингиз; икковингиз ибодат ўртасида бошингизни кўтариб, охирида кулиб юбордингиз, розилик аломати сифатида бошингизни қимирлатиб бир-бирларингиздан кечирим сўрадингизлар. Икковингиз боланинг овози учун Худога шукрона айтдингиз; боланинг овози ҳақиқатан аҳамиятга эгалигини эслатади.
Севги ёғдуси шундай фаолият кўрсатади. У аслида нима аҳамиятга эгалигини бизга эслатади. Севги ёғдуси – вақтида олинган телеграмма: “Ўзингга берилган хазинани қадрла”. Бу нима – фариштанинг шивирлашими ёки оддий ҳақиқат тўғрисида эслатадиган Осмоннинг бошқа элчисими? Бизда бор нарса истаганимиздан кўра муҳим; бизни оғирлаштирадиган нарса аҳамиятга эга эмас.
Бу – севги ёғдуси. У сизга ҳам, менга ҳам таниш. Эҳтимол, сиз ҳайрон бўларсиз, аммо Исо ҳам бу ҳақда билади...яхши билади.
Исо шол одамни учратган куни севги жуда ёрқин нур сочди. На юра оладиган, на тик тура оладиган одамнинг оёқлари қийшиқ, гавдаси букри эди. У ўтириб, кунлар ўтган сари унинг ёнидан олам шошиб ўтиб кетаётганини кузатарди, бундан эса унинг парвойи фалак.
Балки, у туғма шол бўлгандир. Ўша пайтда унинг тенгдошлари югуришгандир, сакрашгандир. У эса қийинчилик билан оғзига қошиқни аранг олиб борарди. Биродарлар ва сингиллар валақлашиб, қўшиқ куйлаганларида, унинг гаплари тушунарсиз, ноаниқ бўлиб қолаверарди. Эҳтимол, соғлом бўлиш нима эканини у ҳеч қачон билмагандир.
Балки, билгандир. Қачонлардир у соғлом бўлиб, ногиронлиги билан эмас, балки чаққонлиги билан машҳур бўлгандир? Ким ўзарга югуришда ҳар қандай одамни қувиб ўтгандир? Энг кучли одам бўлгандир? Қачонлардир уларнинг қишлоғидаги ҳар бир ўғил бола ўша боладай бўлишни орзу қилган бўлиши мумкин.
Кейин у йиқилиб тушган, балки, чуқур жарликка йиқилиб тушгандир, балки зинапояда қоқилиб тушгандир. Унинг боши оғриқдан шунчаки ёрилгандир. Аммо энг ёмони – унинг оёқлари ҳам, қўллари ҳам қимирламай қолиб, бир зумда тамомила бефойда тана аъзосига айланди-қолди. У оёқларини кўриб турар, аммо оёқлари ҳеч нарсани сезмасди.
У шол бўлиб туғилганми ёки кейинчалик шундай бўлиб қолганми, натижа битта – атрофдагиларнинг ёрдамига тамомила боғлиқ бўлиб қолди. Кимдир уни қорнини тўйғазиши ёки чўмилтириши керак эди. У мустақил ҳолда бурнини қоқа олмасди, ёки ўзи сайрга чиқолмасди. У фақат тушида югурар, ҳаракатланмайдиган танада уйғонаб кетарди. Шундан кейин у анчагача ухлаёлмас, сабаби – туши у учун фақат азобдан иборат эди.
—Бу йигитга янги тана керак, — деб айтган бўларди ҳар қандай ақлли одам. — Бу йигит фожиали равишда йўқотган қобилиятини – қўлларини ўйнатишини ва оёқ тепиб ўйинга тушиш қобилиятини Худо қайтариши мумкин эди.
Ҳамма шол одамга қараб, инсонни эмас, балки ғаройиб равишда шифо топишга муҳтож бўлган майиб-мажруҳ одамни кўриб турардилар. Бу ҳолатни Исо эмас, одамлар кўрардилар. Ҳатто ўша шол одамнинг дўстлари буни кўриб турардилар. Улар бизнинг орамизда ҳар қандай одам ўз дўсти учун қилиши мумкин бўлган ёрдамни қилганлар. Дўстлари унга ёрдам беришга ҳаракат қилганлар.
Шаҳарда миш-миш тарқалди: эмишки, бир дурадгор шаҳарга келибди, у устоз экан, мўъжизалар кўрсатар экан. Миш-миш тарқалгандан кейин, одамлар келадилар. Марказдан узоқ бўлган қишлоқлардан ва Исроилнинг қашшоқ кулбаларида азоб чекаётган оломон ўша шаҳарга қараб интилдилар. Келганлар жанг майдонидан қайтган аскарларга ўхшардилар: кимнингдир яралари боғланган, кимдир оқсоқ. Кимнингдир кўзи кўрмайди. Бу ерда нофармон юзли, тиши йўқ қариялар, қўлларида гунг болалари ва юраклари ғамга тўлган ёш эр-хотинлар, соқов ўғилларини етаклаб олган оталар, бефарзанд аёллар - гўё бу ерга бутун олам одамлари тўплангану Унинг борлигига ёки ёрдам бериш қобилиятига ишонч ҳосил қилмоқчи бўлганлар ё бошқа лаёқатини ўз кўзлари билан кўрмоқчилар.
Шол одамнинг дўстлари бу пайтда Исо тўхтаган уйга келганларида, бу уйда одам лиқ тўла экан. Одамлар эшик олдида тиқилишган, болалар дераза рахида ёки ота-оналарининг елкасида ўтиришарди. Айтинг-чи, шол дўстини олиб келган бу кичкинагина гуруҳ қай тарзда Исонинг диққатини жалб қила олар экан? Дўстлар олдида икки йўл бор эди: ичкарига кириш ёки кетиш!
Агарда улар, бор-э деб кетворишга қарор қилган бўлсалар-чи? Агарда улар елкаларини қисиб, мунча одам кўп келмаса, тушлик овқатимиз совиб қоляпти-ку, деб шикоят қилганларида ва қайтиб кетиб қолганларида, нима бўларди? Ниҳоят, улар шунчалик узоқ жойдан келиб, яхши иш қилдилар. Агар қайтиб кетганларида, уларни ким айбларди?! Ҳар ким ҳам дўсти учун шунча яхшиликни қилавермайди. Аммо бизнинг дўстларимиз чекиниш ҳақида асло ўйламадилар.
Улардан бири ўзининг ғоясини ўртага ташлади. Ғоя шундан иборат эдики, томга тирмашиб чиқиш керак, томни очиб, бу шол дўстларини арқонга боғлаб, арқон ёрдамида Исо ўтирган хонага тушириш керак.
Бу – қалтис ҳаракат эди, дўстлар йиқилиб тушишлари мумкин эди. Бунинг устига улар бу
Ишонч, қисман, бу сингари ақлга тўғри келмайдиган ишларни ҳам қилади. Ишончга олдиндан билиб бўлмайдиган ишлар хос. Ишонч Худонинг диққатини жалб қилади. Қаранг, шу муносабат билан хушхабарчи Марк нима дейди: “Исо уларнинг ишончини кўриб, шолга: — Ўғлим, гуноҳларинг кечирилди, — деди”(Марк 2:5).
Охири, кимдир Исони гапидан тутиб олди. Тўртала дўст учун Исога суяниш ва таваккал қилиш учун дўстига бўлган севги кифоя эди. Замбилни томга олиб чиқиш юқорининг аниқ аломати эди: Унга ишоняптилар! Шунчалик ишоняптиларки, Жалилаликнинг кўз ўнгида бир неча дақиқада умидсизликка тушиб, бемулоҳаза қадам ташладилар.
Исо бу хатти-ҳаракатдан тўлқинланиб кетди.
Ўзининг қориндор, айни пайтда суюкли эрига меҳр-муҳаббат билан тўлиб кетган қандайдир аёл сингари.
Набирасини ҳимоя қилишга қатъий қарор қилган бобо сингари.
Қизининг ибодати қалбларини тўлқинлантирган ота-она сингари.
Исо бу одамларнинг ишончидан тўлқинланиб кетди. У агар қўллари билан бўлмаса, камида юрагида бу одамларни олқишлади. Бунинг устига, У одамларни дуо қиляпти, биз эса Раббий Ўз севгиси нурини сочишига гувоҳ бўламиз.
Ўша одамлар ўзларининг дўсти шифо топишини истаган эдилар. Аммо Исо битта тананинг шифо топиши билан кифояланиб қолмайди. У инсоннинг қалби шифо топишини ҳам истайди. Шунинг учун У руҳий муаммоларни ҳал қилишга ҳам диққат қаратади, кейин эса жисмоний муаммоларни ҳал қилишга диққат қаратади. Чунки танани шифолаш вақтинчалик, руҳни шифолаш абадийдир.
Гап – бизнинг дўстларимиз илтимоси майда-чуйдалигида эмас, балки қандайдир журъатсизлигида. Йиғилганлар мўъжиза кўришни кутган эдилар. Аммо бунақасини эмас. Исонинг “Сенинг танангни шифолаяпман”, деб айтадиган гапини ҳамма кутаётган эди. Бунинг ўрнига “Гуноҳларинг кечирилди”, деган гапни эшитдилар.
Одамлар Исонинг олдига жисмонан шифо топиш учун келардилар, чунки
Ажойиб! Вақти-вақти билан Раббий кўриб турганларидан шунчалик тўлқинланиб кетадики, муҳтожликларимизни кўриб, бизни марҳаматлайди, гарчи биз бу ҳақда сўрамасак ҳам.
Бу эса жуда зўр! Чунки бу ҳақда Худодан ким ҳам сўраган бўларди?! “Худойим, мен жуда кўп хато қилдим.Менинг ўрнимга Сен хочга бора олмайсанми?” деб кимнинг ҳам айтишга тили борарди. Кейин жасоратга тўлиб, шундай дея қўшимча қилган бўларди: “Мени кечирганингдан кейин, балки, осмонда абадий яшашим учун, менга бирваракайига жой тайёрлаб берарсан?” Энг дадиллари ҳам, эҳтимол, шу билан тўхтаб қолмасдан, гапини давом эттирган бўлардилар: “Шунақа гаплар. Айтгандай, менда яшаганингда эди, ёмон бўлмаган бўларди, мени ҳимоя қилган бўлардинг, мени йўлга солиб турган бўлардинг; албатта, менга марҳамат қилган бўлардинг; менинг хизматимга ярашагина эмас, балки кўпроқ марҳамат қилсанг, яхши бўларди. Илтимос”.
Қўлингизни юрагингиз устига қўйиб, тан олинг: бу ҳақда сўрашимиз учун бизда сурбетлик етишган бўлармиди? Йўқ, биз, шол одамнинг дўстлари сингари, жуда ҳам о-о-озгина нарса ҳақида сўрашга журъат қилган бўлардик.
Хуллас, узоқ умр кўриш, соғлик ва яхши иш. Биз ўз нуқтаи назаримиз бўйича, кўз кўриб, қулоқ эшитмаган ҳашаматни сўраймиз, Худонинг нуқтаи назари бўйича эса, сизга лимузин таклиф қилинганда, велосипедга маҳкам ёпишиб олишингизнинг ўзи.
Шунинг учун шол одам нима сўраётганини тушунмаслигини Исо билиб, у ҳақиқатан муҳтож бўлган нарсани унга беради: “Ўғлим гуноҳларинг кечирилди” (Марк 2:5).
Шу зоҳоти фарзийлар, Унинг хатти-ҳаракатлари ноқонуний, деб айюҳаннос сола бошладилар. Чунки яҳудийлар, гуноҳларни фақат Худо кечира олади, деган ҳақиқатни она сути билан ўзлаштириб олган эдилар (қаранг: Марк 2:7).
Уларнинг жоврашларига жавобан Исо Ўзининг энг яхши саволларидан бирин беради: “Қайси бири осонроқ? Шолга: “Гуноҳларинг кечирилди”, деб айтишми ёки: “Ўрнингдан тур, тўшагингни олгин–да, юр!” деб айтишми?” (Марк 2:9).
Ўйлаб кўриб, жавоб беринг: Исога қайси бири осон эди: руҳни кечиришми ёки танани шифолашми? Унга нима оз азоб берган бўларди: инсонга соғлиғини қайтаришми ёки абадий ҳаёт беришми?
Одамни жисмоний шифолаши учун Исо сўз айтиши кифоя эди, аммо унинг гуноҳларини кечириш учун, У Ўз қонини тўкишига тўғри келди. Шифолаш дўстларининг иштирокида ва уларнинг кўз ўнгида юз берди, кечирим эса Гўлгўтада – қароқчиларнинг қуршовида юз берди. Шифолаш юз бериши учун қисқа лаҳза кифоя қилди, кечириш учун ҳаётни қурбон қилиш талаб этилди.
Нима осонроқ эди?
Исога ишонган одамларга Унинг севгиси кучли эди, Исо улар сўраганларидан кўпроғини берди: У хочга чиқди.
Исо ҳузур-ҳаловат Ўзига қанчага тушишини билади, кечирим қанчага тушишини билади, аммо барибир кечиримни таклиф қилаверади. Унинг қалбида севги нур сочади.
Жумладан, У ўша пайтдан бери заррача ўзгармади. Ўша пайтда юз берган ўзгаришлар бугун ҳам юз бермоқда. Раббий бизнинг ишонч қадамларимизни кўриб турибди. Шол одамга табассум қилган ўша Исо шишадан воз кечган пиёнистага табассум қиляпти. Дўстларни ҳаракатга ундаган ўша кўзлар оталарни ва оналарни, фарзандларингизни Исога олиб келинглар, деб даъват қилмоқда. Кафарнаҳумлик эркакка гапирган оғизлар бугунги кунда Детройтдаги эркакларга, Белфастдаги аёлларга, москвалик болаларга – Худонинг ҳузурига киришга жасорат қилаётган ва Ундан ёрдам сўраётган ҳаммага мурожаат қилмоқда.
Гарчи бу ерда – ер юзида баъзан биз Уни эшитмасак ҳам, фаришталар Уни ҳар доим эшитадилар. Худонинг севгиси ёғдусидан “Гуноҳларинг кечирилади” деган ягона муҳим сўз жаранглаганда, осмон завқ-шавқ билан титрайди.
ЎЙЛАШ ВА МУҲОКАМА ҚИЛИШ УЧУН
1. Макс Лукадо ёзадики, севги ёғдуси бизга оддий ҳақиқатни эслатар экан: “Биздаги бор нарса истайдиганларимиздан кўра муҳимроқ: бизга оғирлик келтирадиган нарса умуман аҳамиятга эга эмас”. Бу қандай юз беради? Бунга гувоҳ бўлган бўлсангиз, бир неча мисол келтиринг.
2. Шол одамнинг дўстлари уй одамга тўла эканини кўриб, таслим бўлдиларми? Агар улар чекинганларида, сизнингча, нима юз бериши мумкин эди? Сиз учун мана шундай ишларни чин дилдан қиладиган дўстларингиз борми? Сиз ўзингизни шундай одамлар қаторидаман, деб ҳисоблайсизми?
3. Макс Лукадо шундай ёзади: “Ишончга олдиндан билиб бўлмайдиган ишлар хос. Ишонч Худонинг диққатини жалб қилади”. Ишонч билан астойдил, кутилмаган ҳаракатлар қилдингизми? Агар қилган бўлсангиз, натижада нима юз берди?
4. Қуйидаги гапни изоҳланг: “Одамлар Исодан, шол одам юра олсин деб, янгиланган танани кутардилар. Исо эса, инсон яшай олсин деб, ҳузур-ҳаловатни ҳам берди”. Бу кундалик ҳаётда аҳамиятга эгами?
5. Худо бизнинг илтимосларимизни рад қилиб, бизга ҳақиқатан муҳтож бўлган нарсаларимизни беришини билиб, сиз хурсанд бўласизми? Ўз нуқтаи назарингизни тушунтириб беринг.
8-БОБ
НУҲ
АСЛО УМИД ҚОЛМАГАНДА
Сув. Нуҳ кўраётганларининг ҳаммаси — сув эди. Оқшомги қуёш нурлари сувга чўкиб кетмоқда, булутлар сувда аксланмоқда, кема сув билан ўралган. Сув уфққа туташган. Шимол, жануб, ғарб, шарқ — сувдан бошқа ҳеч нарса йўқ.
Нуҳ кўраётганларининг ҳаммаси — сув эди.
Қачон сувдан бошқа нарсани кўрган – у эслолмайди. Осмон бирданига минглаб ўт ўчириш шлангларидан сув тизиллатиб ота бошлаганда. у ўғиллари билан бирга тахта зина бўйлаб охирги сув отини аранг итардилар. Ўшандан бери тўлқин чайқалиши бир дақиқа ҳам тўхтагани йўқ, ёмғир челаклаб қуяётгандай. Нуҳ эса муттасил равишда қуйидаги саволни беради: “Яна қанча давом этаркин?” Ёмғир қирқ кун тўхтамайди. Бир ойдан ортиқ бўляптики, улар тўлқинлар устида айланадилар. Ҳар доим унинг оиласи бир хил нарсани тановул қилади, бир хилда нафас олади ва бир хил нарсани кўради. Амалда улар гаплашадиган гап ҳам қолмади.
Ниҳоят, кема қандайдир қаттиқ нарсага урилади ва тўлқин ҳам тўхтайди. Нуҳ хоним бошини кўтариб, жаноб Нуҳга қарайди. Нуҳ люкни очиб, ташқарига назар солади. Кема қуруқликка тақалиб тўхтабди, аммо ерни ҳамон сув қоплаб турибди.
—Нуҳ! — деб қичқиради хотини пастдан, — нимани кўряпсиз?
—Сувни.
Нуҳ қарғани ташқарига учириб юборади. Аммо у қайтиб келмайди. Кейин у каптарни қўйиб юборади. Каптар ҳолдан тойиб, аранг қайтиб келди. У қўнадиган бирон қуруқ жой тополмади. Бугун эрталаб Нуҳ яна бир марта уриниб кўрди. У каптарни қўлига олди ва зинадан палубанинг томига чиқди. Эрталабки қуёшнинг нурларидан икковининг ҳам кўзлари қисилган. Нуҳ каптарнинг кўкрагидаги патларидан ўпди, унинг юракчаси титраётганини ҳис қилди. Нуҳ қўлини ўзининг юраги устига қўйиб. шуни ҳис қилган бўларди.
У ибодат қилиб, қушни қўйиб юборади ва қуш осмонда то ушоқдай нуқтага айлангунга қадар ундан кўзини узмай қараб қолади.
Нуҳ кун бўйи каптарнинг қайтишини сабрсизлик билан кутади, зерикарли бир хил иш орасида люкни очиб, осмонга қарайди. Ўғиллари уни қизиқарли ўйинга – “эшак думи ўйини”га ўйинига чақирадилар, аммо у рад қилади. Бунинг ўрнига Нуҳ кузатиш майдончасига чиқиб, кузатувларини давом эттиради. Шабада унинг оппоқ соқолини ҳилпиратади. Қуёш унинг юзларини эркалайди, аммо юрагида енгилликни ҳис қилмайди. У эрталаб ҳам, тушдан кейин ҳам, кечки пайт ҳам ҳеч нарсани кўрмади.
Қуёш тамомила уфққа бош қўйганда, ғира-шира қоронғулик тунга ўрнини бўшатиб беради. Бу пайтда Нуҳ охирги марта ташқарига чиқиб, осмонга қарайди. Аммо яна ўша манзарани кўради: шимолда сув, жанубда сув, шарқда сув...
Бас бойлашаман: бу ҳиссиёт Нуҳ сингари, сизга ҳам яхши таниш. Яқин одамингизнинг дафн маросимида қайғулар тўлқини сизни тамомила босиб келганда, бунинг қанақалигини сиз яхши ҳис қиласиз. Ишда руҳий зарба гирдоби исканжага олади, шунда ўзингизнинг ожизлигингиз ёки умр йўлдошингизнинг ночорлигидан ғазабингиз алангаланади. Тўфон сувлари тобора юқорилаб кўтарилганига қараб, сиз эҳтимол, умидингиз оқшомидан завқланасиз.
Сиз ҳам Нуҳга ниҳоятда зарур бўлган нарсага – умидга муҳтожсиз. Сиз МЧС вертолётига умид қилаётганингиз йўқ, аммо сиз вертолётнинг парраги товушини эшитишни шунчалик истаган бўлар эдингизки! Умид муаммолардан бир лаҳза халос бўлишга ваъда беради, аниқроғи, унинг имкониятларини кўзлайди. Вақти-вақти билан бизга керак бўладиган нарса – умид учқунларидир.
Нуҳ муҳтож бўлган нарса мана шулар эди. У қўлга киритган нарса ҳам ана шулар эди.
Собиқ денгизчи уфққа қараб, қуёш гардиши ярмигача ботганини кўрганда, у янада ажойиб манзарани кўришини тасаввур қилиш қийин. Аммо у ўйлаб ўтирмасдан, бу заминий бўлмаган гўзалликни ва бошқа юзлаб денгиз манзарасини ярим гектар ерга ва бир неча узумзорга алмаштирган бўларди. Нуҳ хоним уни кечки овқатга чақиради. Жаноб Нуҳ люкни зич қилиб беркитмоқчи бўлиб, қўлларини чўзади. Бирдан у каптарнинг “ғу-ғу”лашини эшитиб қолади. Бирламчи манбага – Муқаддас Китобга мурожаат қиламиз: “Кечга яқин каптар унинг ёнига қайтиб келди. Каптарнинг тумшуғида янги ўсиб чиққан зайтун барги бор эди. Нуҳ билдики, ер юзидаги сув пасайибди” (Ибтидо 8:11).
Зайтун барги! Нуҳ каптарнинг қайтганидан ақл бовар қилмас даражада бахтиёр, бунинг устига, зайтун барги ҳам олиб келибди! О, бу барг қандайдир барглардан каттароқ эди, бу барг умид рамзи эди! Каптар кўкариб турган дарахтнинг шунчаки баргини олиб келмади, балки у умид олиб келди. Бунинг моҳияти ҳам шунда эмасми?! Умид – тўфоннинг охирлаганига ишора қиладиган зайтун барги эди. Орзу қиладиганлар учун кўргазмали далил орзу қилишга арзишини кўрсатади.
Қайси биримиз зайтун баргидан хурсанд бўлмадик?
—Саратон (рак) хасталигининг заифлашув босқичига ўтиши учун имконият бор.
—Мен сизга молиявий муаммоларингизни ҳал қилишга ёрдам бераман.
—Биз биргаликда буни бартараф қиламиз.
Ниҳоят, каптар олиб келган нарсадан ким хурсанд бўлмади? Ота биринчи марта чинакам бахтсизликни бартараф қилиш учун ўғлига ёрдам берганда, у отасига зайтун баргини олиб келади. Кўп йиллик эр-хотинлик тажрибаси бор аёл икки ойгина олдин турмушга чиққан ёш аёлга тасалли бериб, унга: “Оилада жанжаллар бўлиб туради, ҳамма эркакларнинг кайфияти ёмон бўлади, аммо бу алғов-далғовлар ўтиб кетади”, деб ишонтирганда, бу ёш аёл нима қилади? У зайтун баргини олиб келади.
Биз зайтун баргини қадрлаймиз, бу баргларни олиб келганни яхши кўрамиз.
Балки, шунинг учун ҳам одамлар Исога талпинган бўлсалар керак.
Исонинг олдига зино қилаётган аёлни олиб келадилар. Аёлни то шу ерга олиб келгунларича, у асабийлашиб, титрайверади. Унинг уйи эшигини шарақлатиб очиб, ахлоқ полицияси патруллари бостириб кирдилар. Мана, энди аёл бу ерда турибди. Нуҳ сувдан бошқа ҳеч нарсани кўрмади. Аёл эса қаҳр-ғазабдан бошқа нарсани кўрмади. Умид йўқ. Бирдан Исо сўзлайди: “Сизнинг орангизда ким бегуноҳ бўлса, ўша биринчи бўлиб аёлга тош отсин” (Юҳанно 8:7). Сукунат. Айбловчиларнинг кўзлари ерга қадалган. Уларнинг қўлларидаги тош ерга тушади. Бир лаҳзадан кейин ҳамма тарқалиб кетади. Аёлнинг ёнида фақат Исо қолади. Самовий каптар аёлга зайтун баргини таклиф қилади:
— Эй аёл, бошқалар қани? Ҳеч ким сени маҳкум қилмадими?
— Ҳеч ким, Ҳазрат! — деб жавоб берди аёл.
Исо деди:
— Мен ҳам сени маҳкум қилмайман. Бор, бундан кейин бошқа гуноҳ қилма.
Аёлнинг уятини тўфон ютиб юборган, аммо унинг ҳаётига Исо умид баргларини олиб келади.
Исо шунга ўхшаш ишни Марта қайғу денгизига ботган пайтда у учун ҳам қилди. Мартанинг укаси вафот этди, унинг жасадини дафн қилдилар. Исо қаерда эди? Исо кечиккан эди. “ Ҳазрат! — деди Марта Исога. — Агар Сиз бу ерда бўлганингизда эди, менинг акам ўлмаган бўларди. – Менимча, шу сўзлардан кейин у жим қолиб, шуларни қўшимча қилди: - Аммо ҳозир ҳам биламан, Сиз Худодан нима сўрасангиз, Худо Сизга беради” (Юҳанно 11:21, 22). Марта қалбини очгани сингари, Нуҳ умидни қабул қилиш учун кеманинг люкини очди. Зайтун баргини олиб келган каптар Мартанинг укасини тирилтирган Масиҳ бўлди.
— Мен тирилиш ва ҳаётдирман. Менга ишонган одам ўлса ҳам яшайди. Кимда–ким Менга ишониб яшаса, то абад ўлмайди. Бунга ишонасанми?
— Ҳа, Ҳазрат, — деди Марта, — Сиз оламга келадиган Масиҳ, Худонинг Ўғли эканингизга ишонаман.
Қандай қилиб У бундай сўзларни рад қила олади? Бундай гапларни айтиш учун У ким бўлган эди? Бир аёлга ҳузур-ҳаловатни таклиф қилишга, бошқасига ўликдан тирилишни ваъда қилишга нима Унга имкон берди? Бу унчалик мураккаб эмас эди. У каптар ролида пайдо бўлди: келажакнинг чегарасини кесиб ўтиб, керакли дарахтни излади. Шарманда бўлган бу аёл учун ҳузур-ҳаловат дарахтзоридан зайтун баргини юлиб олди, ҳаёт дарахтидан эса Марта учун шохча узиб олди. Бундай умидни У бизга ҳам инъом қилади. Ҳузур-ҳаловат ва ҳаёт. Гуноҳни кечириш ва ўлим устидан ғалаба – Исо бизга берадиган умид мана шулардир. Сиз учун жуда зарур бўлган умид.
Бен Петерсон “The Grand Essentials”* китобида Массачусетс штатига яқин жойда океанга чўкиб кетган S-4 сув ости кемаси ҳақида шундай ҳикоя қилади:
Сув ости кемасининг экипажи қопқонга тушиб қолди. Денгизчиларни қутқаришга бўлган ҳаракатлар беҳуда кетди. Водолаз-қутқарувчилардан бири охирги марта сувга тушганда чўкиб кетган кеманинг пўлат корпусига урилган “тиқ-тиқ” овозларини эшитибди. У қайиққа яқин келиб, Морзе алифбеси орқали юборилган “Умид борми?” деган хабарни англай олибди.
Бу саволни берган денгизчиларнинг ҳалокатида айбдор бўлганларга Исо “Ҳа!” деб жавоб беради.
Бу саволни берган жар ёқасида турганларга Исо “Ҳа!” деб жавоб беради.
Нуҳга ўхшаганларнинг ҳаммаси заррача умид учқунларини кўришга ҳаракат қилиб уфққа қарайди, Исо уларга “Ҳа!” деб айтади. Исо худди каптардай келади. Келажак хонадонимиздан яқинлашиб келаётган ҳаёт самараларидан бизга олиб келади. У умид олиб келади.
Сиз умид топдингизми? Агар кемангиз гирдобга тушиб қолган бўлса, қўрқманг. Менинг тўфоним ҳеч қачон тугамас экан, деб ўйламанг. Сиз учун ва Худо учун энг мураккаб муаммолар — қистирма сочтўғноғич билан оташкурак сочтўғноғичдай бир хил.
Болалигимда опам шу нарсаларни мен билан бўлишарди. Мен ифтихор билан уч ғилдиракли велосипедимда йўлакда у ёқдан-бу ёққа юрардим, қистирма сочтўғноғич – ўт олдириш калити, уч ғилдиракли велосипед – юк машинаси деб тасаввур қилардим. Кунларнинг бирида мен “калитим”ни йўқотиб қўйдим. Фожиа юз берди! Нима қилиш керак? Қидирувлар кўз ёшлари билан тугади, бунинг устига, опамдан қаттиқ гап эшитишдан қўрқардим. Аммо мен опамга айбимни тан олиб юз берган воқеани айтганимда, у шунчаки кулиб қўя қолди. Орамиздаги ўн ёш фарқ туфайли опам вазиятга тамомила бошқача нуқтаи назардан қараган эди.
Бизнинг муаммоларимизга тамомила бошқа нуқтаи назардан қарашга Худонинг ҳам имконияти бор. Бу муаммолар бизга қанчалик ҳал қилиб бўлмайдиган бўлиб туюлмасин, Унинг нуқтаи назари бўйича, соч тўғноғич йўқолганидан жиддий хафа эмас. Худо хафа бўлмайди, хижолат тортмайди, руҳан тушкунликка тушмайди.
Сиз Унинг умидларини ўзингизга олишга қарши эмасмисиз?
Чунки ўша умидлар сизга керак. Уни ўртоқлаша олсангиз бўлди.
* S-4 сув ости кемаси 1927 йилнинг 17 декабр куни Кейп-Код қўлтиғи районида синовлардан кейин сув юзига кўтарилишга тайёрланаётган эди; кўриш шароити ёмон бўлгани сабабли, океан қирғоғини қўриқлаш “Paulding” эсминеци томонидан сув ости кемаси шикастлантирилди. Экипажни қутқариш имкони бўлмади. –
Сизнингча, Нуҳ ўз умидларига қандай муносабатда бўлди? У ўша зайтун баргларини нима қилди? Кемадан ташлаб юбориб, унутдими? Ёки “Гербарий йиғаман, бу биринчиси бўлади”, деб чўнтагига солиб қўйдими? Ёки барибир, шодликдан ҳайқириб, ҳамма оила аъзоларини чақириб, худди “Умид”* зангори бриллианти сингари, ҳамма қўлларига олиб кўришлари учун уларга бердими? Ахир, бу барг у учун ниҳоятда қимматли эди!
Албатта, Нуҳ шодликдан ҳайқириб юборди! Биз умидга эга бўлиб, биринчи навбатда қиладиган ишимиз шудир. Сиз зайтун баргингизни нима қиласиз? Сиз бу баргни чўнтагингизга солиб яшириб қўймайсиз, ҳаммага кўрсатасиз. Уни ўзингиз яхши кўрган одамингизга берасиз. Севги ҳар доим умид қилади. “Севги... ҳар нарсани кўтаради, ҳеч қачон ишончини йўқотмайди, ҳар қандай шароитда
Севги сизга умид олиб киради.
Бошловчи ёзувчига умид етишмасди. Ҳамма нашриёт унинг қўлёзмаларини чоп этишни рад қилди. “Китобни нашр қилиш мумкин эмас, — деди муҳаррирлардан бири. —Сиз машҳур бўлмас экансиз, ноширлар сиз билан ҳатто гаплашмайдилар ҳам”. Иккинчиси қўшимча қилди: “Ёзувчилик жуда кўп вақтни олади. Бундан ташқари, сиз хаёлингизга келган ҳамма нарсани ёзавермайсиз-ку! Тўғрими?”
Дастлаб эътибор қозонган ёзувчилар ҳали ёш ёзувчиларни ишонтиришга эришардилар.Ёш ёзувчи иИжод қилиш – вақтни беҳуда совуриш эканига қўшилди ва диққатини бошқа ғояларни амалга оширишга қаратди. Аммо у ашаддий “сўз захматкаши”га айланиб қолганини ўзи сезмай қолди. Алкоголик учун виски қанчалик заруратга айланиб қолган бўлса, ручка билан блокнот “сўз захматкаши” га шунчалик зарур эди. У ўқишдан кўра, жон-жон деб ёзарди. Қанчалар уйқусиз тунларни у хонанинг бурчагидаги диванда ўтказди, феъллар билан отларнинг ўрнини қизиқиш билан ўзгартирди. Неча-неча соатлаб хотини унинг ёнида ўтирди. У қоғозга сатрларни тизиб чиқди, хотини хоч қилиб тикиб чиқди. Ниҳоят, қўлёзманинг қораламаси тугалланди, майли, хатоси кўп бўлса ҳам, охирига етди.
Хотини, қўлёзма нашриётга юборилиши керак, деб маҳкам туриб олди.
-Бугун юборилса, бирон нарса йўқотасизми? – деб эрини кўндирди.
Хуллас, қўлёзма ўн бешта нашриётга жўнатилди. Эр-хотин жавобни кутар эканлар, бизнинг муаллифимиз ёзишда давом этаверади. У ёзаётганда, хотини тикади. Иккови ҳеч нарсани кутмасдан, астойдил умид қиладилар. Почта қутиси аста-секин муҳаррирларнинг жавоблари билан тўла бошлайди:
-Кечирасиз, нашриёт буюртма бермаган ишларни биз қабул қилмаймиз.
-Сизнинг ишингизни қайтаришга мажбурмиз. Муваффақият тилаймиз!
-Аввал китоблари чоп этилмаган муаллифлар учуннашриёт режасида жой й ўқ.
Мен бу хатларни қайсидир папкада ҳамон сақлаб келаман.
Уларни топиш учун папкаларни кавлаштиришимга тўғри келади.
Аммо хотинимнинг тикканларини томоша қилиш учун монитордан бир лаҳза кўзимни узишим кифоя. Шунда деворга қараб, шуларни ўқийман:
*Hope Diamond — “Умид” зангори бриллианти 45,52 карат оғирликда бўлиб, АҚШнинг Вашингтон шаҳридаги табииёт тарихи Миллий музейидаги энг машҳур экспонатлардан бири. Бугунги кунда бу эеспонат дунёдаги энг қиммат экспонат ҳисобланади. Бунинг қийматини $200 млн. деб баҳоламоқдалар. Яъни бир карат $5 млн.га тўғри келади. –
“Фикрингни қоғозда ифодалай олганингдан кейин, дунёдаги энг бахтиёр инъомларга эгалик қиласан”*.
Ўн бешинчи мактуб қўлимга келиб текканда, хотиним мен учун тахминан шу пайтда ана шу цитатани тикишни тугаллаган эди. Мактубдан бизга маълум бўлдики, ношир менинг қўлёзмамни чоп этишга қарор қилибди. Бу мактуб ҳам рамка ичига олинган экан.Аммо улардан қайси бири аҳамиятли? Хотинимнинг совғасими ёки ноширнинг хатими? Албатта, хотинимнинг совғаси аҳамиятли. Чунки хотиним тикканлари орқали менга умид бағишлади.
Севги умид бағишлайди. Севги суюкли одамингизга зайтун баргини узатади ва шундай қўшимча қилади: “Мен сендан умид қиламан”. Севги эса шундай дейди: “Сенинг ўрнингга мен умид қиламан”.
Тўфонни бошидан кечирган одам, бу сўзларни айтишга тўла ҳақли. Худонинг марҳамати билан сиз қирғоққа етиб олдингиз. Ҳамма томонингиз сув билан қуршалгани қанақа бўлишини сиз биласиз. Тўфон ҳақида ҳикоя қилиб беришни мақсад қилганингиз учун сиз бу тўфонни бошдан кечирганингиз сабабли, сизнинг ҳикоянгизга муҳтож бўлганларга умид олиб келишингиз мумкин. Қандай қилиб?
Бошингиздан кечирган биронта тўфонни эслай оласизми? Яхшиси, келинг, хотирангизга солиб қўяй. Ўсмир пайтингизни эслайсизми? Ёшлик даврларингизни-чи? Гормонларни, жинсий етуклигингизни, ҳуснбузарни эслайсизми? Осон кунлар эмас эди ўша пайтлар. “
Ёш эр-хотинлар ҳам шунга муҳтож. Тўфон ҳар бир ёш оилани қамраб олади. Асал ойи эртами ё кечми ниҳоясига етади, романтиклар дарёси реаллик океанига қуйилади. Ваҳимага тушган ёш эр-хотинлар, биз, умуман, яшай оламизми, деб сўрайдилар. Сиз ишонч билан, албатта, яшайсизлар, деб уларни ишонтирасиз. Сизнинг никоҳингиз ҳам тўфонда синаб кўрилган, гарчи осон бўлмаган бўлса-да, қуруқлик аҳдигача етиб бориб, ўзаро муносабатларингизни сақладингизлар. Нимага сиз зайтун баргини узиб олиб, кемага олиб келмайсиз?!
Сизни қачонлардир докторлар онкологик хасталиклар бўйича текшириб кўрганмилар? Докторлар онкологик хасталик устидан ғалаба қилишига ёрдам берадиган одам сизнинг гувоҳлигингизга муҳтож.
Сиз умр йўлдошингизни дафн қилдингиз, аммо умидсизликка тушмадингиз. Яна кулиб яшашни ўрганасизми? Яқиндагина бева қолганларга ёрдам беринг. Ҳаётий тажрибангиз сизни каптарлар бригадасига қабул қилдирди.
* “Of all those arts in which the wise excel, nature’s chief masterpieceis writing well” —бу цитата англиялик давлат арбоби, давлатманд, шоир, ёзувчи, Букингем герцоги Джон Шеффилд (1648–1721) қаламига мансуб. –
Кемадагилар билан умидни ўртоқлашиш мажбурияти, қолаверса, имконияти сизда бор. Ҳаворий Павлуснинг насиҳатини эслайсизми?
Раббимиз Исо Масиҳнинг отаси Худога, ҳар турли тасаллининг манбаи бўлган Худо — марҳаматли Отага ҳамду санолар бўлсин! Ҳар хил азоб–уқубатларга учраганимизда Худо бизга тасалли беради. Шундай экан, биз ҳам азоб чекаётган инсонга тасалли бера оламиз. Худо бизга берган тасалли билан уни овунтира оламиз.
Тўфон тўлқинларида нафаси тиқилиб қолмасликка бор кучи билан интилаётганларни қўллаб-қувватланг. Уларга нима деб айтишни билмайсизми? Ундай бўлса, Муқаддас Китобни очинг. Муқаддас Битикдан парча – масиҳийлар учун зай тун барги. “Қадимги Битикларда нимаики ёзилган бўлса, бизнинг таълим олишимиз учун ёзилган. Биз бу Битиклардан сабр ва тасалли топиб, умидимизда маҳкам туришимиз лозим»(Рим. 15:4).
Қўлингизда Муқаддас Китобингиз борми? Нуҳ тарихини ўқиганмисиз? Ундай ҳолда баргларни тарқатишда давом этинг: ғам эзиб ташлаганлар учун: “Зеро, Худо:“Сизларни ташлаб кетмайман, сизларни тарк этмайман”, деб айтган” (Ибронийлар. 13:5). Айбдорлик ҳисси билан эзилганлар учун: “Исо Масиҳга тегишли бўлганлар энди ҳукм қилинмайдилар” (Рим. 8:1). Худонинг ҳузур-ҳаловатини қабул қила олмайдиганлар учун: “Зеро, Худо оламни шунчалик севдики, Ўзининг ягона Ўғлини берди. Токи Унга ишонганлардан биронтаси ҳалок бўлмасин, балки абадий ҳаётга эга бўлсин” (Юҳанно 3:16).
Муқаддас Китоб — зайтун барги тўла сават. Сиз баргларни биттадан улашиб берсангиз қандай бўлади? Бу барглар ҳақиқатан, ажойиб. Нуҳ ўз баргини олиб, бошқа одам бўлиб қолди. “...Нуҳ билдики, ер юзидаги сув пасайибди” (Ибтидо 8:11). У зинапоядан кемага чиқаётганда, хаёлига келган кўп саволлардан қийналган эди, кемадан чиқиб кетаётганда эса, ишончга эга бўлиб чиқди. Биттагина зайтун барги қанчалар катта ўзгаришлар қилишга қодир бўлди!
ЎЙЛАШ ВА МУҲОКАМА ҚИЛИШ УЧУН
1. Ҳаётингизнинг қайси қатламида шу топда сизга умид зарур?Қандай қилиб умид сизни ўтмишдаги “тўфон”дан қутқариб қолди?
2. “Умид муаммолардан бир зумда қутулишга ваъда бермайди, балки муаммолардан қутулиш имкониятини кўзлайди. Вақти келиб, бизга керак бўладиган нарса — умид учқунидир”. Бу умид учқунлари шу лаҳзада кимга кераклигини айтинг.
3. Сиз “зайтун барги”ни ўзингиз учун қимматли бўлган одамга қай тарзда тақдим этасиз? Агар сиз ўша одамга, сиздан умид қиламан, сизнинг ўрнингизга умид қилишга тайёрман, деб айтсангиз, бу сизга ёрдам берадими?
4. Нима учун ҳаворий Павлус ҳаётида юз бераётган вақтинчалик азобларидан шикоя қилмади? (қаранг: Рим. 8:18)
5. Биз яшаётган мураккаб замонда ҳаворий Павлуснинг сўзлари умид ҳақида бизга ёрдам бериши мумкинми? (қаранг: Рим. 8:24, 25)?
9-БОБ
ХИЁНАТ ҚИЛАЁТГАНДА ҚЎЛГА ТУШГАН АЁЛ
БАРДОШЛИ УЯТ
Ривқо Томпсон икки марта ўлган эди, иккала ўлим ҳам фожиали равишда Фримонт дарасидаги кўприк билан боғлиқ. Биринчи ўлим унинг қалбини тилка-пора қилди, иккинчиси эса бўйнини синдирди.
ВоқеаВайоминг штатининг Каспер шаҳарида юз берган эди. Ўша пайтда у ўн саккиз ёшда эди. Кунларнинг бирида Ривқо дўкон ёнидаги машиналар тўхташ жойидан ўн бир ёшли синглиси Эми билан ўтиб кетаётганда, иккита разил кимса уларни ўғирлаб кетди. Улар қизларни шимолий ғарб томонга – уйларидан қирқ мил узоқликда бўлган Фримонт кўприги томонга олиб кетди (кўприк пўлатдан арка шаклида қурилган, Норт-Платт дарёсидан 34 метр баландликда бўлиб, ҳаракат бир томонлама эди.)
Бу иккала палид Ривқони роса калтаклаб, кейин зўрладилар. Қандайдир мўъжиза билан у иккала палидни, синглимга тегманглар, деб кўндиришга муваффақ бўлди. Сўнгра палидлар опа-сингилларни кўприкдан тор жарликка улоқтириб юбордилар. Эми дарё қирғоғидаги тошларга урилиб, ҳалок бўлди, аммо Ривқо пастга улоқтирилганда, кўприкнинг бўртиб чиққан жойига урилди ва дарёнинг чуқур жойига бориб тушди. Тосининг беш жойидан синган экан, қирғоққа аранг етиб олди. Совуқдан бир оз пана бўлсин деб икки тош орасига суқулиб кирди ва тонг отишини кута бошлади.
Аммо Ривқо учун бошқа ҳеч қачон тонг отмади. Сиз бошқача ўйламанг – қуёш ҳар доимгидай вақтида чиқди. Қизни топдилар, врачлар унга тиббий ёрдам кўрсатдилар, жиноятчиларни топиб, қамоқхонага ўтқаздилар. Ҳаёт давом этаётгандай туюларди-ю аммо тонг бошқа отмади.
Қоп-қоронғу тун ваҳимаси Ривқони тарк этмасди, у ўша жарликдан қайтиб чиқа олмади. Орадан ўн тўққиз йил ўтгач – 1992 йил сентябрь ойида, Ривқо яна ўша кўприкка қайтди.
Дўстининг илтижоларига қарамай, РивқоНорт-Платт дарёсига бир юз ўн икки километр тезликда учиб бормоқда. Мана ўша кўприк. Ривқо кўприкнинг энг четида ўтирибди; ёнида икки ёшли қизчаси, ёнидаги дўсти унга тасалли беришга уриняпти, аммо ҳаммаси беҳуда. Ривқо ўша даҳшатли тун ҳақида дўстига ҳикоя қилиб беряпти. Дўсти, қизча онасининг кўз ёшларини кўрмасин, деб уни қўлига олди-да, машина томонга юрди.
Ривқонинг гавдаси сувга қандай тушганини эркак кўрмади, ҳатто бирон овозни эшитмади.Чунки қуёш унинг қалбидан тун зулматини қувиб юбора олмади. Нимага? Нимага Ривқо учун қуёш нурлари абадий сўнган эди? Қўрқувданми? Эҳтимол. Ривқо суд залида жиноятчиларга қарши гувоҳлик кўрсатмаларини бераётганда, қотиллардан бири разилларча тиржайди ва бош бармоғини томоғига олиб келиб, “сўяман” деган ишорани қилди. Ривқо ўзини сувга ташлаган куни иккала нокас муддатидан олдин шартли озод қилинган эдилар. Ривқо эса ўзини ўзи ўлдирди. Балки, уларга яна дуч келиб қолиш қўрқуви ниҳоятда устун бўлгандир.
Бу ғазабданмикан? Қотилга бўлган ғазабмикан? Муддатидан олдин шартли озод қилган комиссия аъзоларига бўлган ғазабмикан? Адоқсиз тунги ваҳималар учун ўзига бўлган ғазабмикан? Қотиллар уни улоқтирган жарлик чуқурлашиб боргани, тун янада қоронғулашгани, тонг эса ҳеч қачон отмагани учун Худога бўлган ғазабмикан?
Айбдорлик ҳисси учунмикан? Ривқонинг танишларидан айримлари шу тахминга мойилдирлар. Ривқо самимий табассум қилишига ва жозибалигига қарамай, дўстлари унда шуни пайқаган эдиларки, у ўша мудҳиш воқеа билан тўхтовсиз курашди, бунинг натижасида у тирик қолди, синглиси эса ҳалок бўлди.
Уятданмикан? Ривқонинг ҳамма танишларига ва минглаб нотанишларга у бошдан кечирган фожианинг ҳақоратомуз тафсилотлари маълум эди. Газеталарнинг бош саҳифалари сарлавҳаларидан шармандалик тамғаси унинг юрагига янада чуқурроқ кириб борди. Ривқо зўрланган ва шарманда бўлган. Юз берган фожиани бошдан кечириш учун тишни-тишга босишга уриниш ва хотиралардан қутулиш учун ҳаракатлар... муваффақиятсизлик билан тугади.
Шунинг учун орадан ўн тўққиз йил ўтгач, у ўша кўприкка яна қайтиб келган эди.
Уят жарликлари тубсиз, унинг қояларида чексиз айбдорлик ҳислари, ним қоронғу деворлар гўё ўлим билан суғорилгандай. Умидсизликнинг қулоқни тешиб юборадиган қичқириқлари уларда давомли акс садо беради. Қулоқларингизни қўлларингиз билан беркитиб олишингиз, ўтмишга қарамасликка ҳаракат қилишингиз, кечаги фожиаларни бор кучингиз билан унутишга уринишингиз мумкин. Уларнинг қисгичлари сизни қувиб етиши мумкин. Қисгичлари сиз истаганингиздан кўра узунроқ. Улар сизни орқага – қайғулар кўпригига судраши мумкин, токи сиз чидаб бўлмас уятдан қайта-қайта тиришиб типирчилайсиз.
Агар юз берган воқеаларда сизнинг айбингиз бўлганда эди, ҳаммаси бошқача бўлган бўларди. Агар сиз айбдор бўлганингизда эди, кечирим сўрашингиз мумкин бўларди. Агар жарликка қулаш сизнинг хатонгиз туфайли бўлганда эди, бунинг учун тўлиқ жавобгарлик сизнинг зиммангизда бўларди. Аммо ҳам гап шунда – сиз айбдор эмассиз, сиз қурбонсиз.
Баъзан уят бегона кўзлардан яширинишга муваффақ бўлади. Кўприкдан сакрашга сизни умр йўлдошингизнинг шафқатсиз муомалалари, ахлоқи бузуқ отанинг зўравонлиги, бошлиқнинг жинсий алоқага ундаб шилқимлик қилиши туртки бериши мумкин. Бу ҳақда ҳеч ким билмайди. Аммо сиз биласиз. Шунинг ўзи кифоя.
Баъзан шармандалигингиз жамоатчиликнинг мулки бўлади. Сиз ажралиш орқали шуҳратга эришмоқчи эмас эдингиз, хасталикни юқтириб олишни кутмаган эдингиз, ногирон бўлиб қолишни режалаштирмаган эдингиз (бу атрофдагиларга маълуммиди ёки сизга шундай туюладими – буниси муҳим эмас). Сиз ажралишнинг, ногиронликнинг, етимликнинг ёки СПИДни юқтиришнинг уят эканини енгишингизга тўғри келади.
Уят яширинми ёки ошкорами – буниси муҳим эмас – ҳар доим алам етказади, энг асосийси, ортингиздан шилқимлик билан эргашиб юради. Сизга ёрдам кўрсатилмас экан, сизнинг ҳаётингиз зулматда қолиб кетаверади ва ҳеч қачон тонг отмайди.
Агар мен, ҳар бир шаҳарнинг ўз Ривқо Томпсони ва Фримонт кўприги бор, деб айтсам, ҳайрон бўлмайсиз-ку. Муқаддас Китобда ҳам Ривқо Томпсон оз эмас. Ҳақиқатан, улар шунчалик кўпки, баъзан бунга ўхшаш воқеалар Муқаддас Битикнинг ҳар бир саҳифасида учраётгандай туюлаверади. Уларнинг кўпчилиги ҳақида сиз мазкур китобда ўқигансиз. Ўқиганларингизнинг ҳар бири, ҳеч бўлмаганда, бир марта бўлса ҳам, уят жарлигининг тубида қонга беланган.
Тўғри, Муқаддас Китобда ҳамма аёллар тўғрисидаги воқеаларни бирлаштирадиган аёл бор. Бу аёлга бағишланган воқеа умидларнинг барбод бўлиши, шафқатсиз муомала, уят, шунингдек, ҳузур-ҳаловат ҳақида ҳикоя қилади.
Бу воқеа ўша аёл ҳақида. У нафақат ўзи атрофида йиғилган эркаклар ўртасида, балки диний раҳнамоларнинг ўртасида турибди. Бу раҳнамоларни фарзийлар деб атайдилар. Улар ўзларини ахлоқ ҳимоячилари деб эълон қилганлар. Кийимлари соддагина бошқа эркак ерда ўтирибди ва аёлнинг юзига қараяпти. Бу – Исо.
Исо таълим бериб, ваъз қиларди. Ўртада турган аёл эр-хотинлик содиқлигига хиёнат қилган.
Фарзийлар икковининг ҳам адабини бериб қўйиш ҳақида ўйлардилар. “...Унга дедилар: - Устоз! Бу аёл зино қилаётганда ушланди” (Юҳанно 8:4). Ички ҳовли деворлари орасида айблов жаранглади: “зино қилаётганда ушланди”. Сочларининг таг-тагигача қора бўёқ чаплаш учун биттагина шу жумла кифоя. Уйга бостириб кирдилар. Кўрпани улоқтириб ташладилар.
“Зино қилаётганда”. Эркакнинг қучоғида. Эркак билан бир тўшакда ётганда. “Ушланди”. Аҳ-а! Бу ерда нима бўляпти, ўзи? Бу эркак аёлнинг эри эмас! Бу яланғочнинг устини ёпиб қўй-чи! Сенга ўхшаган аёлларни нима қилиш кераклигини биз биламиз!
Эркакнинг ишқий бағридан бир лаҳзада суғуриб олинган аёл ҳамманинг кўз олдида пайдо бўлади. Деразалардан ишқибозлар мўралайдилар: оломон орасидан кимни елкасига туртиб олиб кетишяпти? Итлар вовуллайди. Қўшнилар қораловчи нигоҳлари билан кузатиб қоладилар. Бир сўз билан айтганда, бу аёлни бутун шаҳарга шарманда қилдилар. Елкасига ташланган нафис ёпинчиққа ўраниб, яланғоч жойларини беркитишга интилади.
Аммо ҳеч нарса унинг уятини беркита олмайди.
Шу лаҳзадан бошлаб у фоҳиша деган ном билан машҳур. Энди у қаерга бормасин, унинг орқасидан ҳамма шивир-шивир қилади, унинг изидан айбловчи нигоҳ билан қараб қоладилар. Унинг исмига ҳар доим шармандали лақаб ёрлиқ қилиб ёпиштирилади. Одамлар узоқ вақт бу шармандаликни эслаб юрадилар.
Аммо ажабланарлиси шуки, бу ҳаддан ортиқ шармандали майнабозчилик эканини ҳеч ким сезмайди. Тўғри, бу аёлнинг хулқ-атвори ҳар қанча танбеҳга лойиқ, аммо фарзийларнинг қилган хатти-ҳаракати очиқчасига нафратга лойиқ. Қонун шундай: зинокорлик ўлим билан жазоланиши керак... фақат бу гуноҳни икки гувоҳ тасдиқлаган ҳолатда. Аёлни ушлаб келган фарзийлар орасида камида икки гувоҳ бўлиши керак.
Савол туғилади: иккита одам тасодифан зинокорликнинг гувоҳлари бўлиб қолса, эҳтимоллик даражаси қандай бўлади? Иккита одам тонг қоронғусида уйдан чиқиб, севишганларнинг ноқонуний қучоқлашиб турганларига дуч келиб қолсалар, бу ҳодисанинг эҳтимоллиги қандай бўлади? Бундай эҳтимоллик нолга тенг. Мабодо улар барибир тўқнашиб қолган бўлсалар ҳам, бу ҳодиса уларнинг хоҳишига кўра бўлгани даргумон.
Қизиқ, ахлоқий мукаммалликнинг бу тимсоллари воқеага аралашувдан олдин деразадан қараганмиканлар? Юз бераётган ҳодисага парданинг тешигидан узоқ вақт мўралаганмиканлар? Эркак қаёққа кетдийкин? Зинокорликда икки киши иштирок этади. Эркак кишига нима бўлди экан? Эҳтимол, қочиб кетгандир?
Гувоҳларнинг кўрсатмаларидан маълум бўладики, бу можаро уюштирилган. Аёлнинг изига тушганлар, аммо тез орада аёл шуни тушуниб етадики, уни ўлжа сифатида эмас, балки хўрак сифатида олиб борганлар. “Мусо Тавротда бундай аёлларни тошбўрон қилишни буюрган. Сиз нима дейсиз?”(Юҳанно 8:5).
Юксак ахлоқ ҳомийлари ўзларини ниҳоятда сурбетларча тутяптилар. Солиҳлик учун бу курашувчилар ниҳоятда такаббур. О, бугун уларнинг куни туғди, бу кун уларнинг авлодларига етиб боради. Аммо бу кун эрталаб улар аллақандай одамни эмас, балки улуғ насролик Зотни шарманда қилиб, Унинг қулоғини бураб қўядилар.
Аёлнинг аҳволи қандай кечади? Э, бу кимни ташвишлантирарди?! Уларнинг ўйинида у ҳеч км эмас! Унинг келажаги-чи? Бу уларни қизиқтирмайди. Унинг обрўси-чи? Э, қўйсангиз-чи!.. Фарзийлар ўз режасини амалга оширишларида гарчи бу аёлнинг роли зарур бўлса ҳам, аҳамиятга эга эмас.
Аёл бошини кўтармай, ерга қараб ўтирибди. Унинг тердан ҳўл бўлиб, тўзиб кетган сочлари юзларини беркитган. Қайғудан қайноқ кўз ёшлари отилиб чиқяпти. Лаблари маҳкам қисилган, у, шафқат қилинглар, деб ёлвормоқчи ҳам эмас. Кимга ёлворади? Нима учун? Аёл уларнинг кўзларида ҳамдардликни кўрмаяпти. Уларнинг қўлларида тош. Тошни шунчалик маҳкам қисганларки, бармоқларининг бўғинлари оқариб кетган.
Балки, аёл қочиб кетар? Аммо қаерга? Аҳмоқона муносабат ҳақида арз қилар? Аммо кимга? Ҳаммасини рад қилиш қоляпти, холос. Аммо уни тутиб олдилар-ку. Балки, барибир, шафқат қилинглар, деб ёлворар? Йўқ, улар шафқат сўрашга лойиқ эмаслар.
Ҳеч қаёқдан ёрдам кутиб бўлмайди.
Сиз, эҳтимол, Исо ҳозир ўрнидан туриб, иккиюзламачиларни фош қилиш учун нимадир дейди, деб ўйлаётгандирсиз? Йўқ, У ҳамон ўтирибди. Ундай ҳолда бошқа варианти бор: Исо аёлни қўлидан ушлайди-да, иккалови Жалилага қочиб кетадилар. Аммо буниси ҳам юз бермайди. Нима қолди, ўзи? Э-ҳа, фаришта, ҳозир фаришта осмондан тушади! Ёки осмондан гулдурос овоз келади ёки ер ёрилиб кетади. Йўқ, бунақаси ҳам асло юз бермайди.
Яна Унинг хатти-ҳаракати номаълумлигича қолмоқда.
Аммо бундан аниқ бирон нарса англашилмайди.
Исо нима қиляпти? (Агар сиз билсангиз, ўзингизни билмаганликка солиб, ҳайрон бўлаётгандай қилиб кўрсатинг.)
Ҳамон қумга нималарнидир ёзмоқда. У эгилганича, ерга бармоқларини юргизмоқда. Синай тоғида амрларни ўйиб ёзган ва Балтасарнинг саройидаги деворга огоҳлантиришни белги қилиб туширган бармоқ ички саройнинг полига қандайдир белгиларни ўйяпти. Исо Ўзининг машғулотини бир зум ҳам тўхтатмай, шу гапни айтади: “Сизнинг орангизда ким бегуноҳ бўлса, ўша биринчи бўлиб аёлга тош отсин” (Юҳанно 8:7).
Ёш йигитлар ёши улуғларга қарайдилар, ёши улуғлар юракларини назорат қиладилар, қўлларидаги тошни ерга улоқтириб, қўлларини мушт қилиб тугадилар, кетишга чоғланиб, орқаларига қайриладилар, ҳозиргина ёши улуғларга тақлид қилиб, сурбетларча ўзларига ишонч билан турган йигитлар ёши улуғларнинг ортидан жўнаб қоладилар. Сукунатни ерга улоқтирилган тошларнинг тақиллаши ва қадам товушлари бузади.
Исо билан шарманда қилинган аёл ёлғиз қоладилар. Маслаҳатчилар суд залини тарк этганларида (ҳозирда судьянинг кабинетига айланган), аёл ҳукм эълон қилинишини кутмоқда.
“Исо ўрнидан туриб аёлга деди:
— Эй аёл, бошқалар қани? Ҳеч ким сени маҳкум қилмадими?
— Ҳеч ким, Ҳазрат! — деб жавоб берди аёл.
Исо деди:
— Мен ҳам сени маҳкум қилмайман. Бор, бундан кейин бошқа гуноҳ қилма“ (Юҳанно 8:10, 11).
Агар Худо муваффақиятсизлигингизга қандай таъсир қилиши сизни қачонлардир қизиқтирган бўлса, бу иқтибосни рамкага солиб, деворга осиб қўйинг. Бу сўзларни қайта-қайта ўқинг. Бу сўзлар устида ўйланг. Улардан ҳузур қилинг. Бу сўзлар сизга қуйилиб келсин ва руҳингизни ювсин.
Ёки энг яхшиси, бу сўзларни уят жарлигингизга ўзингиз билан олинг. Ўзингизнинг Фримонт кўпригингизга Масиҳни саёҳатга таклиф қилинг. Руҳингизнинг қоронғу тунларидаги воқеалар ҳақида Унга ҳикоя қилиб берганингизда, У ёнингизда турсин. Кейин Унга сўз навбатини беринг, Унинг сизга қарата айтган гапини диққат билан тингланг:
—Мен сени қораламаяпман.
Кейин У нимани ёзаётганига қаранг, диққат билан қаранг. Унинг мактубини ўқинг. У мактубини қумга эмас, балки хочга ёзиб қолдирган. У Ўз мактубини қўли билан эмас, Ўзининг қони билан ёзган. Унинг мактубида битта сўз – айбдор эмас деган сўз ёзилган.
ЎЙЛАШ ВА МУҲОКАМА ҚИЛИШ УЧУН
1. Макс Лукадо шундай ёзади: “Уят яширинми ёки ошкорами – буниси муҳим эмас – ҳар доим алам етказади, энг асосийси, ортингиздан шилқимлик билан эргашиб юради.Сизга ёрдам кўрсатилмас экан, сизнинг ҳаётингиз зулматда қолиб кетаверади ва ҳеч қачон тонг отмайди”. Сизнингча, бу сўзлари билан у нима демоқчи эди? Сиз бунга қўшиласизми? Ҳами ёки йўқми? Нимага?
2. Сиз учун
3. Юҳанно 8-бобдаги қайси қаҳрамонлар қиёфасида сиз ўзингизни кўрасиз? Аёлдами? Айбдор эркакдами (аммо бу бобда айтилмаган)? Ёки фарзийлардами? Бекорчи оломондами? Ўз танловингизни тушунтириб беринг.
4. Исо аёлга деди: “Мен ҳам сени маҳкум қилмайман. Бор, бундан кейин бошқа гуноҳ қилма»(Юҳанно 8:11). Унинг гапидан бирон қисми сизни безовта қилмайдими? Шу гапни Ундан эшитишни кутган эдингизми? Нимага?
5. “Айбдор эмас” деган сўз сизга нисбатан қўлланиши мумкинми? Жавобингизни тушунтириб беринг. Бу сўз сизда қандай ҳиссиётларни пайдо қилади?
10-БОБ
БУТРУС БИЛАН ЮҲАННО
…
ТАЪҚИБЛАР ЗАМОНИ
2007 йилнинг 18 апрель куни Туркияда ўз эътиқоди учун учта масиҳий ўлдирилди. Улардан бири Малатия шаҳридан бўлиб, ўттиз беш ёшли чўпон Нажот Ойдин эди. Ўша куни эрталаб ўз офисига бора олмади. У ўн кунлик сафардан қайтиб келган, хотини Симса, эрим уйда қолиб, дамини олсин, деб хоҳлаган эди. Болалари Илайша билан Эстер нонушта қилганларидан кейин, Симса уларни мактабга олиб бориб қўйди. Қайтиб келгандан кейин, эрини уйғотиб юбормаслик учун оёқ учида уйга кирди. Аммо Нажот уйғонган, қуёш нуридан кўзини қисиб, керишди-да, қаттиқ чарчаганини тан олди:
—Нимагадир, бугун ўрнимдан тургим келмаяпти.
Барибир у ўрнидан турди. Иш, ҳар доимгидай, қайнаб ётибди. Мусулмон мамлакатида 0,2 фоиз аҳоли масиҳийликка эътиқод қўйган. Тақдирнинг ўйинини қарангки, бир марта ҳаворий Павлуснинг чориғи қадам қўйган ерда, илк жамоатларнинг бешиги бўлган ерда аҳвол шунақа эди. Бугун бу ерда ишлар қалай? 78 миллион аҳолиси бор мамлакатда 153 минг масиҳий бор деб айтилади1. Нажот ва унинг ҳамфикрлари вазиятни ўзгартиришга ҳаракат қиляптилар. Шунинг учун янги кунни қарши олишга тайёр ёш чўпон чарчаганига қарамай, ўрнидан турди.
Симса ўша куни эрталабки воқеалар ҳақида ҳикоя қилар экан, бир оз жим қолди, ҳаяжондан қизариб кетди, қоп-қора сочлари рўмоли остидан чиқиб турарди. Эрига ваҳшийларча қилинган ҳужум ва тўсатдан бошига тушган бевалик ҳақида ҳикоя қилар экан, у ҳиссиётларини жиловлаб турарди. Кўз ёшларини артаётиб, охирги сўзларини айтди:
—Менинг жонимдан ҳам ортиқ эрим соат ўн бирларда уйдан чиқди. Эшик олдида туриб, у лифтга ўтиришини кутиб турдим. Хайрлашаётганимизда, у менга қараб кулиб қўйди. Мен ўшанда бу кулги унинг охирги кулгиси эканини билмаган эканман. Мен ҳеч қачон бу кулгини унутмайман....
У хўрсинди, нигоҳини бошқа томонга олиб, гўё ўзига қараб турган қиёфага қарагандай, гапида давом этди:
—Менга шунчалик оғирки, мен унинг табассумини соғиняпман... агар у кулмаса, қуёш ботади... — Симса нигоҳини пастга қаратиб, астагина ҳиқиллаб йиғлади, аммо дарров ўзини қўлга олди: — Бу заққум косадан, мен фарзандларим билан бу заққум косадан ҳар куни ичишга мажбурмиз.
Нажот офисига келганда, у ерда иккита ҳамкасби билан бирга, бешта ёш йигит турган экан. Уларнинг сўзларига қараганда, масиҳийлик ҳақида улар кўпроқ билмоқчи эканлар. Аммо бу қизиқувчан йигитлар нафақат саволлар билан, балки ўзлари билан қурол, пичоқ ва сочиқ ҳам олиб келган эканлар.
Улар қуролларини чиқариб, Нажотга мусулмонлик эътиқодига қайтасан, “Оллоҳдан ўзга Худо йўқ, Муҳаммад Оллоҳнинг пайғамбаридир” деб ибодат қиласан, дея буюрдилар. Нажот уларнинг талабини рад қилди. Учаласининг оёқ-қўлларини боғладилар. Бир соат давомида масиҳийларни хўрладилар, қийноққа солдилар. Полиция эшикни ура бошлаганда, учовини ҳам томоғидан сўйиб ташладилар. Офисдан охирги марта айтилган сўз масиҳийлик эътиқодидан чекинмаган иродали учала йигитнинг: “Ёғ суртилган! Ёғ суртилган!”2деган ҳайқириқлари бўлди.
Бундай воқеаларни эшитганимизда, биз нафақат сукутга чўмамиз, йўлларда эрталабки машиналар тирбандлигини оташин синовлар сифатида қабул қилмайдиган бўлиб қоламиз. Агар бир лаҳза, мен имон одами эканимни тасаввур қиладиган бўлсам, Малатиялик жафокашлар ҳақида фикр юритиб, шундай савол бермаслигим мумкин эмас: “Мен ҳам улар сингари қурбон бўлишга қодирманми? Менинг охирги сўзим “
Агар ўша туркиялик чўпон Оллоҳни Худо деб эътироф этганда эди, у тирик қолган бўларди. Пичоқ кўтарган қўллар пастга тушган ва учта одамнинг ҳаёти сақланиб қолган бўларди. Симса – эридан, Илайша билан Эстер – оталаридан айрилмаган бўлардилар, Нажот уйга, ўз оиласига қайтиб келган бўларди. Бунинг ўрнига, Нажот Масиҳга бўлган имони ҳақида бор овози билан айтишни афзал билди.
Унинг ўрнида сиз бўлганингизда, нима қилган бўлардингиз?
Бу – мавҳум савол эмас, таъқиблар бор. Жамики масиҳийларнинг тўртдан уч қисми учинчи олам мамлакатларида яшамоқдалар, кўпинча душманлар қуршовида қоляптилар. Ғарбий Европанинг ҳамма аҳолиси Хитойдаги якшанба кунги хизматга йиғиладиган масиҳийлар миқдоридан оз.
Ливанда 39% аҳоли масиҳий, Суданда —5%, Мисрда — тахминан 10% аҳолини масиҳийлар ташкил қилади3Кўпчилик қўрқув ва таваккал билан Худога сажда қиляпти. Эҳтимол, сиз улардан биридирсиз. Ироқ университетида ягона масиҳий – араб аёли бўлиб, овоз чиқармай ибодат қилаётгандир, ёки Қуддуснинг қоқ марказида истиқомат қиладиган Масиҳга эътиқод қилувчи яҳудий ҳам шундай қилаётган бўлиши мумкин.
Аммо шуниси эҳтимолдан асло узоқ эмаски, сиз виждон эркинлиги жамиятида яшаб, жамиятдаги айрим қатламлар сизни РУҲИЙ сиқувга оладилар. Балки, сизга пичоқ ёки қўрқитув билан хавф солмасликлари мумкин. Аммо уларнинг сизга қиладиган танқид ва айбловлари маълум. Оилада сизнинг эътиқодингиз масхараланади. Университетда профессорлар сизнинг эътиқодингиз номаъқуллигини исботлашни ўзларининг бурчи деб биладилар. Синфдошларингиз бир овоздан шундай хуосага келдиларки, сиз “ақлдан озгансиз”. Ишхонангизда эса ҳамкасбларингиз, виждонингни сотибсан, деб бўйнингизга қўядилар. Томоғингизга пичоқ тирайдиларми? Йўқ. Аммо шуни билаверингки, сиз иккиланиб, эътиқодингизни хавфостида қолдиришингиз учун улар сизга тазйиқ ўтказяптилар.
Мен Мария Даттонни эслаб қоламан. Мен Бразилияда миссионерлик хизмати билан бўлганимда, у менга португал тилини ўргатган эди. Бу қиз зодагон ва нуфузли оилада ўсди, масиҳий бўлгандан кейин, отаси ундан воз кечиб юборди. Ота қизининг тўйига келмади, байрамларда ундан хабар олмади. Бир неча йиллар давомида ота на қизи билан, на набиралари билан гаплашди.
Хайди —ўзининг мактабидаги мадад гуруҳи иштирокчилари орасида ягона имонли. Ўйиндан кейин қизлар хурсандчиликка берилганларида, у уйига кетади. Сайёр матчлар тугаганда, гуруҳ иштирокчилари “ғалабани нишонлаганларида”, Хайди отелга кетади. Ажабланадиган жойи йўқ, Хайди
— улар учун масхара объекти.
Таъқиблар муқаррар. Бу ҳақда Бутрус билан Юҳаннодан сўранг, улар сизга тиланчи ногиронни қандай шифолаганларини ва ўша зоҳоти ҳамма қатори эмасликларини англаганларини айтиб берадилар. “Бутрус билан Юҳанно халққа гапириб турганларида, бир неча руҳонийлар, Маъбад миршаббошиси ва саддуқий мазҳабининг баъзи аъзолари келдилар. Уларнинг қаттиқ жаҳли чиққан эди, чунки бу иккала ҳаворий халққа таълим бериб, Исо ўликдан тирилди, деб ваъз қилаётган эдилар”(Ҳаворийлар. 4:1, 2).
Шу пайтгача илк жамоатни таъқиб қилиш ҳақида ҳатто асар ҳам йўқ эди. Эллигинчилар кунида юз берган мўъжиза туфайли Масиҳнинг издошлари бирданига уч минг кишига кўпайди. Жамоат хайр-эҳсонлари, раҳмдиллиги ва биродарларча севгиси билан имонлилар ўртасида обрў қозона борди. Имонлиларнинг эзгу ишлари Хушхабарнинг энг яхши тасдиғи эди. Масиҳийлар миқдори тўхтовсиз ўсиб борди. “Ҳаворийларнинг фаолияти” китобининг дастлабки уч боби илк жамоатнинг энг бахтиёр кунлари ҳақида ҳикоя қилади. Аммо тўртинчи бобдан кечагина туғилган жамоат шаҳар каллакесарларидан иборат гуруҳ томонидан ҳужумларга учрайди: “...бир неча руҳонийлар, Маъбад миршаббошиси ва саддуқий мазҳабининг баъзи аъзолари келдилар.”
Бақувват соқчилар бошлиғи бекорчи оломон орасидан суқулиб ўтди: қалин қора жингалак сочлари елкасини қоплаган, яланғоч кўкрагида ҳукуматнинг медальони осилган, қўлида қамчини маҳкам қисиб олган, катта оёқлари худди темирдан қуйиб ясалган. Маъбад ҳовлисига қадам босган ҳар қандай одамни у қамашига қонун йўл қўяди. У қонун ҳимоячиси сифатида пайдо бўлди.
Унинг орқасида руҳонийлар Каяфа ва унинг қайнатаси Хананиё кўринди. Улар соқчилар бошлиғининг икки томонига туриб, бутун қиёфаларини йиғилганларга кўрсатишга ҳаракат қиладилар: “Сизларнинг Ёғ суртилганингизнинг бошига қандай қисмат тушди? Рим хочидаги учта мих сизларни ҳеч нарсага ўргатмадими?”
Олийруҳоний Хананиё Бутрусга қараб, ғазаб билан қошларини чимиради. Бу ҳаворий бир неча ҳафта илгари Гетсимания боғида қилган қилмишларини Хананиё унутгани йўқ. Хананиёнинг хизматкори жангчилар отряди билан бирга Исони ушлаб, қамагани келганда, Бутрус қиличини қинидан суғуриб, унинг хизматкорининг қулоғига бир қилич солди-да, ўнг қулоғини узиб ташлади (Юҳанно 18:10). Исо ўша бахтсиз хизматкорни шифолади, олийруҳоний бу можарони унутмайди. Бу манзарани кўз олдимга келтиряпман: Хананиё қўлида кесиб олинган қулоқни ушлаб турибди, таҳдид солиб, тишларини ғичирлатади: “Қараб тур, ҳали адабингни бериб қўяман, Бақлажон”. Шу орада Бутрус, эҳтимол, ўша куни тунда юз берган воқеани хотирлашга ҳаракат қилади: у нафақат қиличини яланғочлади, балки оёғини қўлига олиб қочди. У ва бошқа шогирдлар Исони душман билан ёлғиз қолдириб, худди оёғи куйган кучуклардай боғдан сакраб чиқдилар. Кейинроқ ўша куни тунда Бутрус бутун садоқатини намоён қилиб, Исо устидан чиқарилган ҳукмда пайдо бўлишга ўзида жасорат топди. Аммо уни таниб қолганларида, яна қўрқоқлик қилди. Нафақат қўрқоқлик қилди, балки бир марта эмас, уч марта Нажоткордан тонди.
Бутрус мақтанишга арзийдиган иш қилмади, у иккала синовда ҳам 2:0 ҳисобида таъқибчилар ҳисобига шармандаларча мағлуб бўлди. Бизнинг учлигимиз мустаҳкам турибди. Агар уларнинг оёқлари бир оз қалтираб турган бўлса, туғма шол бўлган тиланчи энди-энди оёққа туриб, мустақил ҳолда оёққа туриб, дастлабки қадамларни ташлагани учундир. Бу сафар ҳаворийлар ҳеч қаёққа қочиб кетмасликка қарор қилдилар.
Шунда Муқаддас Руҳга тўлган Бутрус уларга шундай деди: “Эй халқ раҳнамолари ва йўлбошчилари! Агар бир хаста одамга қилинган яхшилик туфайли биздан ҳисоб талаб қилаётган бўлсангиз ва бу одамнинг қандай қилиб соғайганини сўраётган бўлсангиз, сизлар, эй Исроил халқи, ҳаммаларингиз шуни билиб қўйингларки, мана бу одам Носиралик Исо Масиҳ номи билан тамомила соғайиб, олдингизда турибди. Исони сизлар хочга михлаган эдингизлар, Худо эса Уни ўликдан тирилтирди.
Бу сўзларда чекинишга асло ишора йўқ. Аксинча, бу сўзларда киноя оҳанги бор (“Агар бир хаста одамга қилинган яхшилик туфайли биздан ҳисоб талаб қилаётган бўлсангиз...”) очиқчасига гапнинг юқори даражаси (“эй Исроил халқи, ҳаммаларингиз шуни билиб қўйингларки, мана бу одам Носиралик Исо Масиҳ номи билан...”). Исонинг номини айтишнинг ўзи кифоя эди, аммо Бутрус “Носиралик Исо Масиҳ” деб айтиб, таъсирчанликни кучайтиради. Кейин эса баланд овозда, аниқ ва қатъият билан эълон қилади: “Нажот бошқа ҳеч кимдан келмайди. Унингноми — бутун оламда нажот берадиганягона номдир”(Ҳаворийлар.4:12).
Хананиё билан Каяфа бундай сурбетликдан чурқ этолмай қоладилар. Соқчилар бошлиғи қамчисини маҳкам қисади. Саддуқийларнинг кўзлари нафратдан қисилиб, кичкина тешикка айланиб қолади. Қуддуснинг аслзодалари нигоҳлари билан Бутрус ва Юҳаннони куйдириб кул қилишга тайёр. Аммо улар ҳатто қимирлаб қўймадилар. Уларга нима бўлди? Бутрус ва Юҳанно охирги марта ҳокимиятнинг бунга ўхшаш вакиллари олдида қочиб қолган эдилар! Бугун эса улар Қуддуснинг Олий судига қарши турибдилар. Уларга нима жин урди?
Хушхабарчи Луқо 13-оятда бизга шундай деб айтади: “Кенгаш аъзолари Бутрус билан Юҳаннонинг жасоратини кўрдилар ва уларнинг
ўқимаган, оддий одам эканликларини билиб,ҳайрон қолдилар. Бутрус билан Юҳанно Исонинг шериклари эканини англадилар”(Ҳаворийлар. 4:13).
Бутрус ва Юҳанно Исо билан – ўликдан тирилган Исо билан бирга эдилар. Улар юқори болохонада Исо билан бирга вақт ўтказган эдилар. Исо уларга қўшилганда, девор орасидан ўтиб, Тўманинг ёнига турди ва шогирдлари Унинг яраларига қўлларини текизиб кўришларига ижозат берди.
Денгиз бўйида Исо уларга балиқ қовуриб берганда ҳам шундай қилган эди. Қирқ кун давомида шогирдлар Исонинг оёқ томонида ўтириб, Худо Шоҳлигига олиб борадиган йўл ҳақидаги гапларини тингладилар. Улар анча вақт давомида тирилган Шоҳ иштирок этганидан мароқландилар, У билан бирга бўлиб, биргаликда сайр қилдилар. Бу мулоқот натижасида улар шунчалик ўзгариб кетдиларки, сукут сақлаб туриш ҳам, қолаверса, қочиб кетиш ҳам мумкин эмас эди. “Биз эса кўрганларимиз ва эшитганларимиз тўғрисида гапирмасдан тура олмаймиз” (Ҳаворийлар. 4:20).
Сиз кучли жасоратингизни ишга солишингизга тўғри келганми? Агар сиз шунчаки мавжуд бўлмасдан, яшамоқчи бўлсангиз, бу сизга керак бўлади. Сизнинг фаолиятингиз сустлашганда, ҳужумлардан қўрқиш арзимас иш. Итлар тўхтаб турган автомобилга ҳурмайди. Аммо калитни қулфга солиб бурашингиз билан, бошқача айтганда, ичкиликбозликдан ҳушёрликка, ёлғончиликдан тўғриликка ёки дард-аламларга бефарқликдан бир қадам ташлаганингизда, даҳшатли дод-фарёд кўтарилишини кутинг. Ҳукм қилиш, нуқсонлардан кулиш ва таъқиблар узоқ кутишга мажбур қилмайди. Шундай экан, таъқибларга қандай тайёргарлик кўриш керак? Оддий. Исонинг шогирдларидан намуна олинг. Масиҳнинг иштироки билан кўпроқ ва тез-тез қолинг. Унинг ҳузур-ҳаловати ва севгиси ҳақида ўйланг. Унинг сўзларини эсланг. Унинг юзига синчиклаб қаранг. У билан суҳбатлашинг. Жасорат Исо билан мулоқот қилишдан келади. Бу ҳақда Бутрус шундай деган эди: “Ҳатто тўғри иш учун азоб чекаётган бўлсангиз ҳам, бахтиёрсизлар! Дўқ–пўписа қилувчилардан қўрқманглар, ҳаяжонга тушманглар. Қўрқувга тобе бўлмай, бутун қалбингиз билан Раббимиз Исо Масиҳнинг ҳокимиятига бўйсунинглар. Масиҳга бўлган умидингиз ҳақида сиздан сўраган ҳар бир кишига жавоб беришга доимо тайёр туринглар” (1 Бут. 3:14, 15).
Масиҳнинг ҳаёти ҳақида фикр юритиб, шахсан ўзимиз кучли бўламиз. Хотирамизга Сюй Юнхай деган масиҳийнинг қиёфаси келади. У коммунистик режимдаги Хитойда хонаки жамоатларга қонуний мақом бериш учун кўп меҳнат сарф қилди. Бунга жавобан ҳукуман уни икки йилга Пекин қамоқхонасига қамади, камера олти квадрат метрдан иборат эди. Камерада ваннанинг вазифасина труба бажариб, сув тўғридан-тўғри бетон полга оқарди. “Менинг камерам ўлимга ҳукм қилинган маҳбуслар учун охирги бошпана бўларди, - деб ҳикоя қилган эди у. – Вақти-вақти билан бу нам каталакдай камерада учтадан маҳбус жойлаштирилар ва улар қатл қилинадиган кунни кутиб ётишарди”.
Юнхай ибодат қилгани, фикрлашдан тўхтамагани ва ёзгани учун тирик қолди. У бир парча совун билан камера деворларига Худо ҳақидаги китобининг асосий тезисларини ёзди. Совун тугаганда, у хаёлан ёзди. Қамоқдан озод бўлгандан кейин унинг қамоқхонадаги фикрлар 50 000 сўздан иборат китобга айланди. У китобига “God the Creator” деб ном қўйди. Юнхай ҳам, Бутрус билан Юҳанно сингари, Масиҳга келиб, куч-қудратга тўлди. Жасорат Исонинг ишлари ҳақида фикр юритишдан келиб чиқади4.
Эртага сиз ҳам жасоратли бўлишни истайсизми? Ундай бўлса бугуноқ Исо билан мулоқот қилинг. Унинг сўзлари, Унинг халқи ва Унинг иштироки билан бўлинг. Таъқиблар бошингизга келганда (албатта келади), сиз кучли бўлиб кетасиз. Балки, бир кун сизга Масиҳнинг собиқ шогирди деб қарашлари мумкин.
ЎЙЛАШ ВА МУҲОКАМА ҚИЛИШ УЧУН
1. Нажот сингари жафокаш қаҳрамонлар ҳақида ёки бутун дунё бўйлаб юз берган даҳшатли таъқиблар ҳақида эшитганингизда, нимани ҳис қиласиз? Бу муаммога сизнинг қарашингиз ўзгарадими?
2. Виждон эркинлиги жамиятида кундалик ҳаётда таъқибларга дуч келмасдан, танқидчилар, айбловчилар, оила аъзоларингиз, олий таълим ўқитувчилари, синфдошларингиз, касбдошларингиз ва бошқа одамлар томонидан руҳий босимни бошдан кечиришимиз мумкин. Бу рўйхат сизга эътиқодингизни ошкор қилмасдан, ўзингиз сукут сақлаган вазиятни эслатадими?
3. Юҳанно 18:15–18, 25–27 да тасвирланган вазиятда Бутрус, сизнингча, нимани ҳис қилди? Босим ёки таъқиблар шароитида сиз чекинишингизга ёки тилингизни тишлаб, сукут сақлашингизга тўғри келганми? Ёки аксинча, Ҳаворийлар. 4:5–13да Бутрус сингари, босим ёки таъқибларга қарамай, ҳақиқатни қўрқмасдан эълон қилганмисиз?
4. Қайси одатлар узоқ вақт ва бажонидил Масиҳ билан қолишингизга имкон беради? Атрофдагилар сизнинг Масиҳ билан бирга бўлганингизни кўришларига бу ҳолат қандай ёрдам беради?
5. Қайси руҳий тажрибалар имонлининг жасоратли бўлишини ривожлантиришга қодир?
11-БОБ
НИКОДИМ
БУТУН БОРЛИҚ ФАҚАТ ХУДОГА ТОБЕДИР
Ҳар қандай фермерга маълум: агар дала экилмай қолса, ер қанчалик унумдор бўлмасин, ҳосил бермайди.
Чамаси, Никодим бу ҳақда ўйлаб кўрмаган эди. У, ўрим-йиғим мавсумини четлаб ўтиб, ҳосилни йиғишга киришиш мумкин, деб тахмин қиларди. У ерни шудгор қилиш бўйича катта мутахассис, аммо уруғ танлашга келганда эса жуда эътиборсиз эди. Никодим тафсирчи эди. Тафсирчилар кўпинча ерни шудгор қилиб, уруғ сепишни унутиб қўядилар.
Никодим фарзий бўлгани учун, қонуннинг икир-чикирларига боғланиб қолганини яширарди.
Фарзийлар, имонни ташқи белгиларига қараб аниқлаш мумкин, деб таълим берардилар. Бу белгилар – кийим, хулқ-атвор, фахрий унвон, ибодат сўзлари, руҳий инъомлар миқдори бўлиб, буларнинг ҳаммаси руҳиятнинг фарзийларча ўлчови эди.
Улар фермер бўлганлари ҳолда, округда уларнинг хўжаликлари намунали эди: чиройли қилиб бўялган силосхоналар, қуёш тиғида ялтирайдиган қишлоқ хўжалик асбоблари, текис ва оқланган панжаралар, шудгор қилиб суғорилган далалар.
Улар фермер бўлганлари учун эртадан кечгача кафеда ўтириб, ерга ишлов бериш технологиясини муҳокама қилишлари мумкин эди. Ўғитни қачон солган маъқул: ёмғирдан олдинми ёки кейинми? Далага бир йилдан кейин дам берган яхшими ёки икки йил оралатибми ё ҳар уч йилдами? Фермер махсус кийим кийиши керакми ёки жинсими ё бўлмаса ковбойлар шляпасими ёки бейсболка кийиши керакми?
Фарзийларда битта муаммо бор эди: ягона агромаданий усул ҳақида баҳслари оқибатида улар жуда кам ҳосил олардилар. Ўша пайтда агрономия соҳасида васвасага солинмаган бир Жалилалик бир неча ой давомида шунчалик кўп ҳосил келтирдики, фарзийларнинг ҳаммаси келтирган ҳосил Уники билан тенглашолмас эди. Бу вазият эса фарзийларда рашкни, ғазабни, хафагарчиликни қўзғатди, фарзийлар бирон бошқа яхши нарсани ўйламасдан, Унинг натижаларини тан олмасдан, Унинг методларини ҳақорат қилишга киришдилар.
Фарзийларнинг ҳаммаси ўзларини ана шундай тутган эдилар. Фақат Никодим эмас. У ҳар нарсага қизиқувчан, нафақат қизиқувчан, балки Исо билан мулоқот қилганларнинг ҳикояларини ҳаяжон билан тинглайдиган одам эди. Исо ҳақидаги ҳикоялардан Никодим жуда тўлқинланиб кетарди. Унда фақат Исо ҳақиқатни эгаллагандай таассурот қолган эди. Исо гўё пайғамбар эди.
Никодим Исонинг фаолиятига иззат-икром билан қарар эди. Исо Маъбадга кириб, пул айирбошловчиларнинг хонтахталарини ағдариб юборганда, Никодим бу ҳодисани кўрган ва бундан тўлқинланиб кетган эди. Қачонлардир Никодим бундан жуда таъсирланган эди. Э, бу қачонлардир бўлган эди-да!.. Энди эса у ҳурматли одам, мантия кийиб юради. Қонун-қоидаларга риоя қилади.
Никодим бу дурадгор билан бажонидил суҳбатлашган бўларди-ю, аммо қандай қилиб бу суҳбатни ташкил қилиш мумкин? Ахир, у яҳудийлар оқсоқоли, кундузи Исога яқин кела олмайди.Бу масала ҳам ҳал бўлди.
Никодим Исо билан учрашувга тунда боради. У қоронғуда боради. О, бу фарзийларнинг руҳиятига ҳам мос. Тафсирчилар ёруғликка эътибор бермайдилар.
Никодим ҳурмат билан гап бошлайди: “Устоз! Сиз Худодан келган бир муаллим эканлигингизни биз биламиз. Агар Худо сиз билан бўлмаганда эди, Сиз бундай мўъжизали аломатларни қила олмас эдингиз” (Юҳанно 3:2).
Исо унинг мақтовини эшитмаганликка олади ва шундай жавоб беради:
“Сизга чинини айтай: қайтадан туғилмаган биронта одам Худонинг Шоҳлигини кўролмайди” (Юҳанно 3:3).
Бу ерда асло маҳмадоналик йўқ. Сафсатабозлик ҳам йўқ. Қочиримли гапларсиз тўғридан-тўғри ишга. Тўғридан-тўғри масаланинг моҳиятига, муаммоларни ҳал қилишга ўтади. Исо шуни биладики, тафсирчининг юраги –
йирик тош, бу тошни шунчаки насиҳатлар билан парчалаб бўлмайди. Исканани ишга солмасдан бу ишни уддалаб бўлмайди. Шунинг учун Исо чин ҳақиқатни ковлашда давом этади:
Никодим, сен нурни янада ёрқинроқ қилиб, кўзи ожиз одамга кўзини қайтаролмайсан.
Никодим, сен мусиқани баландроқ қилиб, кар одамга эшитиш қобилиятини қайтаролмайсан..
Никодим, инсонни ташқи томонидан тишлаб, унинг моҳиятини ўзгартиролмайсан.
Никодим, сен уруғ экмасдан, ҳосил етиштиролмайсан.
Сен юқоридан туғилишинг керак.
Бум! Бум! Бум!
Исо билан Никодимнинг учрашуви иккита дин арбобининг шунчаки учрашуви эмас. Нажот топиш учун икки дунёқараш, бир-бирига тўғри келмайдиган икки нуқтаи назар тўқнашди. Никодимнинг нуқтаи назарига кўра, нажот топиш учун масъулият инсонга юклатилган, Исо эса, инсоннинг нажот топиши учун энг зарур нарсаларни Худо қилиб қўйган, деди. Никодим нажотни ўзига хос алмашув деб тасаввур қилган эди. Исо эса, нажот – бу инъом деб тушунтирди. Никодим, инсон нажот топишга сазовор бўлиши керак, деб тахмин қилган эди. Исо, нажотни қабул қилишгина инсоннинг мажбуриятларига киради, деб ишонтирди.
Бу икки назария мавжуд фикрларнинг ҳамма жиҳатларини қамраб олади. Бутун дунё динларини икки лагердан бирига мансуб деб қараш мумкин: қонунга итоат этиш ёки Худонинг марҳамати. Нажотни ё Худо ёки инсон қилади. Нажот – ё ўринли тўлов ёки Масиҳнинг ўлими туфайли олинган инъом.
Қонунпараст, нажот топиш бўйича қаҳрамонларча хатти-ҳаракатни сиз қилишингиз кераклигига ишонади. Агар сиз рисоладагидай кўринсангиз, тўғри гапирсангиз ва тўғри партиянинг содиқ аъзоси бўлсангиз, нажот топасиз. Шундай қилиб, масъулиятнинг асосий оғирлиги Худога эмас, балки сизга юклатилади.
Натижаси қандай бўлади? Ташқи томондан шундай ёруғки, кўзни олади, бенуқсон нутқ ва хушфеъл ахлоқ. Яқинроқ қараганингизда, диққат билан тинглаганингизда, барибир, нимадир етишмайди. Нимадан бу? Хурсандчиликдан. Нимага? Қўрқув туфайли (сиз етарли ҳаракат қилмадингиз). Такаббурлик туфайли (сиз шон-шуҳрат учун ҳаракат қилдингиз). Ожизлик туфайли (сиз хатога йўл қўйдингиз).
Қонунпарастлик — қайғули сўз.
Агар сизни ҳеч қачон қонунпарастлик ўз исканжасида қисмаган бўлса, Худога шукр айтинг. Сиз кўйлак билан туғилгансиз.
Аммо ҳамманинг ҳам омади келавермайди. Кўряпсизми, қонунпарастлик — бу аста-секин жон талашиш, руҳни бўғиш, орзуларни ампутация қилиш.
Қонунпарастлик инсонни маҳкам тутқунликда сақлаш учун, жуда ҳам динийдир. Аммо қонунпарастлик руҳий очликни қондира олмайди.
Шунинг учун сиз очқаяпсиз. Сизнинг руҳий устозларингиз, овқатни қаердан қидириб топишни билмасдан, сиз билан бирга оч юришибди.
Сизни қоида ва нормаларнинг қатъий парҳезида ушлаб турибдилар. Ҳеч қандай витаминсиз, маза-матраси йўқ, асло таъсирсиз – фақат диннинг тишлари орқали мажбуран қабул қилдирилган, хамиртурушсиз.
Бу менга узоқ болалагимдаги гуруҳни эслатади, мен ўша гуруҳнинг бир қисми бўлган эдим. Саккиз ёшимда мен болалар хорида қўшиқ куйлардим. Биз ҳафтада икки марта хор репетициясида иштирок этардик, репетиция икки соат давом этарди. Биз бир хил формадаги костюм кийиб, турли тантаналарда қўшиқ айтардик. Биз ҳатто гастролларга ҳам борардик.
Шуниси ажойиб эдики, хор жамоасига сафда юриш машғулотларини олиб борган истеъфодаги сержант раҳбарлик қиларди. У хорга раҳбарлик қилгунга қадар янги аскарларга таълим берган. Олдинги фаолиятидан орттирган тажрибаси кейинги ишида ҳам асқотди: ҳар бир репетиция пайтида биз саф тортиб, аскарлар сингари одим ташлардик. Бу шундай кўринишда бўларди: хормейстер буйруқ берар, биз эса ижро этардик:
—Бир, икки, уч, тўрт. Бир, икки, уч, тўрт.
Дастлаб бундай тажриба менда ҳеч қандай савол келтириб чиқармади. Мен фақат, нимага биз бундай қиляпмиз, деб сўрашдан қўрқардим. Хормейстеримиз ҳам кўринишидан жуда қаттиққўл эди. Ниҳоят, бор жасоратимни ишга солиб, ёнимда турган йигитчага савол бердим:
—Нимага биз сафда юряпмиз?
—Билмайман.
—Бу нимага керак?
—Билмайман.
Ҳеч ким билмади. Икки йил давомида биз ҳафтасига саф тортиб юришни ўргандик, аммо нимага бундай қилаётганимизни ҳеч ким билолмади. Битта нарса аниқ эди: қўшиқ айтишни истайсанми — ҳамма билан бирга қадам ташла.
Бу - қонунпарастлик.
Кескин, бир хилда, бир хил оҳангда, Худонинг режасига кирмагани аниқ.
Қонунпарастлик ҳақида муболағасиз бор ҳақиқатни билишни истайсизми?
Қонунпарастлик Худога муҳтож эмас. Қонунпарастлик кечиришни эмас, оқланишни излайди. Бу жараён – доимий равишда ўзини ўзи ҳимоя қилиш, ўзини оқлаш ва реабилитация. Қонунпарастлар Худо ҳақида эмас, балки ўзига эътиборни тортадилар.
Қонунпарастлик…
…менинг фикримни сизга юк қилиб ортади. Битта фикргина ишончли бўлиши мумкин. Топинг-чи, кимники экан. Сизникими? Хато қиласиз!
…менинг фикримни сиз учун чекловларга айлантиради. Агар сизнинг фикрингиз меники билан уйғун келмаса, мен келгусида сиз билан мулоқот қилишим мақсадга мувофиқлигига нафақат шубҳа қилишга ҳақлиман, балки сизнинг нажот топшингизга ҳам шубҳаланаман.
…менинг фикримни сизнинг бурчингизга айлантиради. Масиҳийлар ҳар доим оёқда юришлари керак. Сиз ўйлашингиз керак эмас, балки ҳарбийча қадам ташлашингиз шарт.
Агар жамоанинг бир қисми бўлишни истасангиз, қадам ташланг ва савол берманг.
Никодим ҳарбийча қадам ташлай оларди, аммо у қўшиқ куйлашни жон дилдан истарди. У каттароқ нимадир мавжудлигини тахмин қиларди, аммо буни қаердан топишни билмасди. Шунинг учун у Исонинг ҳузурига йўл олди.
Никодим сафдошлари билиб қолиб, улар норози бўлишларидан хавфсираб, Исонинг ҳузурига тунда борди.
Қонунпарастлик ичингизга қўрқувни олиб келади. У сизни бошқа одамларнинг фикрларига тобе қилиб қўяди. Сиз ҳақингизда бошқалар нима деб айтишлари ва ўйлашлари сизни доимо безовта қилади. Шунинг учун сиз фақат маъқулланган ишларнигина қиласиз. Мослашувчанлик — нохуш машғулот, аммо у хавфсиздай кўринади. Униформа ноқулай, аммо у тасдиқдан ўтган, шунинг учун сиз уни кийиб юрибсиз. Нима мақсадда ёки нима учун сафда қадам ташлаб машқ қиласиз – ўзингиз билмайсиз. Аммо савол беришингиз учун сиз ким бўлибсиз? Шунинг учун ҳамма билан бирга кам қаршилик кўрсатиладиган сўқмоқ бўйлаб дайдиб юрасиз.
Агар бошқа йўл билан боришга қарор қилган бўлсангиз, Никодимга ўхшаб тунда қилишингиз керак. Масиҳ ҳозир бўлмагунча, у сояда (гарчи бу ерда соя бўлса ҳам, ҳовлида тим қоронғу) туришга ҳаракат қилиб, яширинади. Қонуннинг тан олинган муаллими Никодим бу дурадгор билан уч марта суҳбатлашишга муваффақ бўлади: бир марта мақтов айтган ва икки марта савол берган. Бир умр Муқаддас Битикни мантиқ тиғи билан ишлаб чиққан тафсирчи бирдан жим қолади, Исо ҳақиқат тўғонини очиши билан фарзийлар онгининг чалкаш айланма йўлларига ҳузур-ҳаловат оқими отилади. Исо ҳақиқий руҳият манбаини очиш билан гапини бошлайди: “Одам жисмонан ота–онадан туғилади, руҳан эса Муқаддас Руҳдан туғилади” (Юҳанно 3:6).
Руҳий ҳаёт —инсон хатти-ҳаракатларининг самараси эмас. Бу ҳаёт Муқаддас Руҳ томонидан берилади ва қўллаб-қувватланади. Ҳар қандай руҳий ўсиш бошдан-охир Худонинг хизматидир.
Руҳият, Исонинг сўзлари бўйича, жамоатга бориб туришдан, Худога маъқул хулқ-атвордан ёки тўғри ақидадан эмас, балки осмонга дахлдорликдан келиб чиқади. Бу гап Никодимга асло хуш келмади. Аммо Исо энг муҳимини айтмаган эди. “Руҳ худди шамолга ўхшайди. Шамол истаган жойда эсаверади. Унинг товушини эшитасиз–у, лекин қайси томондан келиб, қайси томонга кетишини билмайсиз. Руҳдан туғилган ҳар бир кишида ҳам шундай бўлади” (Юҳанно 3:8).
Қачондир сизга шамол шиддати ёрдам сўраб мурожаат этганми? Сиз қачондир бўрон нафаси машаққат биландеворга суяниб қолганини кўрганмисиз? Шубҳам бор. Шамол сизнинг ёрдамингизга муҳтож эмас, у ўз мақсадлари ҳақида хабар ҳам бермайди. У, худди Муқаддас Руҳ сингари, шовқинсиз, кўринмас бир мавжудотга ўхшайди.
Энди Никодим асабийлаша бошлади. Бу нурдан унинг кўзлари қамашади. Биз – руҳий раҳнамолар –ҳамма нарсани назорат қилишни ва жараёнга раҳбарлик қилишни яхши кўрамиз. Бизни нон билан тўйғазмасинлар, фақат ниманидир тавсифлашни ёки баён қилишни бизга қўйиб беринг. Аниқ бир шакл ва аниқлик — воизнинг дўстлари. Аммо бу – Худо сизнинг протоколингизга қатъий риоя қилишга мажбурлигини англатмайди.
Қутқариш — Худонинг касби. Ҳузур-ҳаловат — Унинг ғояси, Унинг меҳнати ва Унинг сарф-харажати. Буларни Худо кимга истаса ва қачон истаса, ўшанга таклиф қилади. Дин раҳнамоларининг мажбуриятларига одамларни сортларга ажратиш эмас, уларни хабардор қилиш киради.
Эҳтимол, Никодимнинг тилидан чиқишга тайёр бўлган савол шу бўлса керак. Худога бу нима учун керак? Нимага У қутқарилишни инъом қилишга қарор қилди? Исонинг жавоби Никодимнинг ақлига сиғмайди. Нимага Худо қутқарилишни инъом қилишга қарор қилди? Чунки у севади. “Зеро, Худо оламни шунчалик севдики, Ўзининг ягона Ўғлини берди. Токи Унга ишонганлардан биронтаси ҳалок бўлмасин, балки абадий ҳаётга эга бўлсин”
(Юҳано 3:16).
Никодим ҳеч қачон бунга ўхшаган жавобни эшитмаган. Ҳеч қачон! У баҳсларда нажот ҳақида малака ҳосил қилган, аммо ҳеч қандай қоида изоҳланмаган версияни биринчи марта эшитди, ҳеч қанадай шарт қўйилмади, қонунлар тўпламига риоя қилиш ёки удумларни бажариш талаб этилмади. “Менга ишонган ҳар ким абадий ҳаётга эга бўлади”, - деб тушунтирди Исо Никодимга. Бу қанақаси? Худо жуда сахий-ку! Никодимнинг ҳайрати чексиз-чегарасиз эди.
Эътибор беринг: Худо Никодимни қонунпарастлик занжиридан қатъий халос қиляпти. Тажрибали фермер сингари, Худо дастлаб қуруқ тупроқни шудгор қиляпти, нам, ҳосилдор қатламга етиб боргач, уруғни – ҳузур-ҳаловат уругини экади.
Ер ҳосил бердими? Қуйидаги парчани ўқинг, ўзингиз гувоҳ бўласиз.
Илгари кечаси Исонинг олдига борган Никодим ҳам Юсуф билан бирга эди. Никодим икки пуд мирра билан сабур қоришмасини олиб келганди. Улар иккови Исонинг жасадини олиб, яҳудийларнинг дафн одатларига кўра, бу муаттар моддаларни суртиб, Уни кафанладилар. Исо хочга михланган жойнинг яқинида бир боғ бор эди. У боғда ҳали ҳеч ким қўйилмаган янги бир қабр бор эди. Ўша кун яҳудийларнинг Шаббат арафаси бўлгани учун улар, бу жой яқинроқ, деб Исонинг жасадини ўша қабрга қўйдилар.
Ажойиб, инсон Худо Шоҳлигида қандай ўзгаради-я! Тун пардаси остида Масиҳ билан учрашувга яшириниб келган одамкуппа-кундуз куни Исога хизмат қилиш учун хоч остига келади. Ҳузур-ҳаловат уруғи кимнинг юрагида униб чиққан бўлса, ўшанинг юрагида абадий ҳаёт уруғини экади.
ЎЙЛАШ ВА МУҲОКАМА ҚИЛИШ УЧУН
1. Юҳанно 3:2 ни ўқиб чиқинг. Сиз қандай ўйлайсиз: нимага Исо Никодимнинг сўзларини рад қилиб, шундай жавоб берди: “Сизга чинини айтай: қайтадан туғилмаган биронта одам Худонинг Шоҳлигини кўролмайди”.
2. Қуйидаги гапни шарҳланг:“Қонунпарастлик — бу аста-секин жон талашиш, руҳни бўғиш, орзуларни ампутация қилишдир”. Агар сиз қонунпарастлик исканжасида бўлган бўлсангиз, таассуротларингизни ўртоқлашинг.
3. Кол. 2:20–23ни ўқинг. Сизга қандай туюлади: нимага биз ҳузур-ҳаловат афзалликларидан осонликча воз кечамиз-у қонунпарастликка қайтамиз? Ундан халос бўлишга имкон берадиган ягона усулни айтинг.
4. Гал. 5:1–6ни ўқинг. Имон ва солиҳ ишларни бирга аралаштириб, қутқарилиш мумкин эмаслигини бу оятлар қандай изоҳлайди?
5. Ниҳоят, Никодим қонунпарастлик исканжасидан халос бўлганини Юҳанно 19:39-42 қай тарзда исботлайди? У бунга қандай муваффақ бўлди?
12-БОБ
ХАНАНИЁ ВА ШОУЛ
ҚЎЛ СИЛТАШГА ШОШИЛМАНГ
Ханониё шошиляпти, Дамашқнинг тор кўчаларини бирин-кетин четлаб ўтиб кетяпти1. Ханониёнинг қалин соқоли унинг юзидаги жиддийлик ифодасини яшира олмайди. Дўстлари Ханониёни чақиряптилар, аммо у тўхтамаяпти. Йўлда давом этар экан, ичида шивирлайди? “Шоул? Шоул! Бўлиши мумкин эмас! Бу мумкин эмас!”
Лекин у барибир адашган бўлса-чи? Орқасига қайтиб, уйига бориб, хотини билан бу ҳақда гаплашгани яхши эмасмикан? Балки, биронтасини тўхтатиб, қаёққа кетаётганини, бирон ҳодиса юз берса, уни қаердан излаш кераклигини айтсамикан? Аммо у қадамини секинлатмасдан, юришда давом этади. Дўстлари уни аҳмоқ деб айтган бўлардилар. Хотини, шубҳасиз, боришга рухсат бермаган бўларди. Аммо Ханониё бориши керак. У жўжалари бор ҳовлиларни, баҳайбат туяларни, майда хўтикчаларни ортида қолдириб, югуриб кетяпти. Кийим тикувчининг, теричинингдўконларидан ўтиб кетаётганда, дўкондорлар ўринларидан туриб, таъзим қиладилар. “кейин, кейин, ҳозир вақтим йўқ”, - дейди ичида. Нафаси тиқилиб қолди. Аммо Тўғри деган кўчага етиб бормагунча, қадамини секинлаштирмади. Мана, меҳмонхона: пастак аркали гумбазлар, матраслар тўшалган катта хоналар – Дамашқ ўлчовлари бўйича қурилган, анча шинам. Бундай жой анча эътиборли ёки ҳукумат одамларига мўлжалланган. Шоул эса мана шу иккала сифатни ҳам ўзида мужассамлантиради.
Шоул шаҳарда пайдо бўлгани тўғрисидаХанониёни, бошқа масиҳийлар қатори, огоҳлантирдилар. Баъзилари Дамашқни тарк этдилар, бошқалари яшириндилар. Масиҳийлар таъқибчиси бўлган Шоул ҳақидаги миш-мишлар ундан олдин етиб борди. Қандай қилиб, бундай одам Масиҳнинг издоши бўлиши мумкин?!
Аммо айнан шу ҳақда Хананиёга ваҳий келган эди. У қайта-қайта хаёлидан шу гапларни ўтказди: “Ўрнингдан тур, Тўғри деб аталувчи кўчага бор. Яҳудонинг уйидан Тарсуслик Шоул деган одамни сўра. Ҳозир у ибодат
қиляпти. Унга ваҳий келган. Ваҳийда у Ханониё деган одамнинг келишини кўрган. Унинг кўзлари очилиши учун сен унга қўлларингни қўясан” (Ҳаворийлар. 9:11,12).
Ханониёнинг томоғига сал бўлмаса лочира тиқилиб қолаёзди.
(Ҳаворийлар. 9:13). Шоулмасиҳий? Э-ҳа, ҳадемай туянинг дум ерга тегар экан-да!
Аммо Раббий ҳазиллашмади. “Боравер, у Менинг танланган қуролимдир. У ғайрияҳудийлар орасида, шоҳлар ваИсроил халқи орасида номимни машҳурқилади” (Ҳаворийлар. 9:15).
Ханониё йўл бўйи бу сўзларни такрорлаб кетди. Шоул – танланган қурол? Э, бўлмағур гап! Шоул – аҳмоқ, Бу сўз унга жуда мос келади. Шоул қаёққа бормасин, у танқидбоз. Аммо Шоул танланган қуролми? Ханониё бошини сарак-сарак қилади, гўё бемаъни хаёлларни қувишга интилаётгандай.
Тўғри кўчасининг ярмини босиб ўтиб, яна ўйлаб қолди: орқага қайтиб кетса-чи? Уйига борса нима бўлади? Шубҳасиз, агар икки соқчи унга тикилиб қарамаганларида, шундай қилган бўларди.
—Нима керак? — тик турган тунд, хавотирланаётган соқчилар уни чақириб сўрадилар. Ханониё тушунди – улар Шоулни кузатиб бораётган Маъбад соқчилари.
—Мени раввинга ёрдам бериш учун хизматга юбордилар.
Соқчилар найзаларини туширадилар:
—Умид қиламизки, сен ёрдам бера оласан. У ҳеч нарса емаяпти, ичмаяпти, ғалати гаплар гапиряптими-ей.
Энди орқага йўл йўқ. Ханониё тош зиналар бўйлаб чиқади, соқчилар йўл бўшатадилар. Ханониё хонага киради. Унинг кўз олдидаги манзара ҳайратдан оғзини очиша мажбур қилади. Ёпиқ деразадан тушаётган нур полда ўтирган озғин, оёқларини чалиштириб олган эркак кишини ёритиб турибди. Юзлари ичига ботиб кетган, лаблари ёрилган, олдинга, орқага тебранади, аниқроғи, ибодат қиляпти.
—Анчадан бери шундай ўтирибдими?
—Уч кундан бери.
Бўйни ингичкалигидан, елкаларининг суяги чиқиб кетганидан Шоулнинг боши бениҳоя катта кўринарди. Қирғийбурун, қошлари ўсиқ, қуюқ. Тарелкадаги овқатга ва пиёладаги сувга қўл текизилмаган. Нигоҳлари очиқ дераза томонга қадалган. Аммо кўзлари қалин парда билан ёпиқ. Шоул ҳатто юзига қўнган пашшани ҳам ҳайдаёлмайди. Ханониё саросимада. Агар бу қопқон бўлса, унинг тақдири узил-кесил ҳал бўлган. Агар тузоқ бўлмаса, қулай пайт келибди.
Агар шундай бўлса, бу учрашув бирмунча тантанали муҳитда ўтиши керак эди: бу ерда дўмбира гумбур-гумбури, карнай-сурнай, мушакбозлик етишмаяпти. Бу учрашувни жамоатхона ойнаси витринасида гавдалантириш ёки “
* “Инклинглар” (
ҳисобларди. Стефанни тошбўрон қилган пайтда, у олийруҳонийнинг ёнида турган, Стефанни тошбўрон қилган одамларнинг кийимларига қараб турган эди. Стефан жон берганда, иш бажарилди, деб боши билан тасдиқлаб қўйди. Масиҳий жамоатларни қувғин қилиш учун синедрионга ёлланма қотил керак бўлганда, Шоул кўнгилли бўлиб борди. У ўлим фариштасининг вазифасини ўз зиммасига олди. У ғазаб билан масиҳийларга “қаттиқ ўлим хавфини солиб юрарди” (Ҳаворийлар. 9:1). Шоул “Худонинг жамоатини шафқатсизларча қувғин қилиб, уни қириб ташлашга ҳаракат қиларди” (Галат. 1:13).
Шоул Қуддусдаги жамоатга нималар қилганини Ханониё биларди. Аммо Дамашқ йўлида
Бу саёҳат Шоулнинг ташаббуси бўлган эди. Шаҳарда уйғониш бошлангани ва ҳаддан ортиқ кўплаб янги имонлилар пайдо бўлганини эшитиб, Шоул одатига кўра, буни тўғрилашга қарор қилди. Қизиққон яҳудий йигити янги пайдо бўлган бидъатни йўқ қилиш истаги билан ёниб, Қуддусдан чиқади ва ўзининг биринчи миссионерлик саёҳатига йўл олади. Дамашққа йўл узоқ бўлиб, тахминан икки юз қирқ икки километр йўл босиши керак эди. Эҳтимол, Шоул булғанмаслик ва саёҳатни муқаддасликдан маҳрум қилмаслик учун мажусийлар қишлоқларини четлаб ўтиб, отда борган бўлса керак.
У ўзида алангланган “солиҳлар ғазаби” билангина чекланиб қолмаган эди. Эрмон ва Дамашқ тоғлари орасидаги водийда темирчилик печлари бўлмаса ҳам, кумуш эритилган бўларди. Қуёш нурларининг чўғ бўлиб турган ўқлари танага қадаларди, жазирама иссиқ тўлқини босиб келарди. Исо мана шу жаҳаннамнинг ўртасида Шоулни ерга ётқизиб, сўради: “Шоул! Шоул! Нимага Мени таъқиб қиляпсан?” (Ҳаворийлар. 9:4).
Шоулнинг кўзларигагўё қум киргандай оғриқ урилди. Шоул қўллари билан кўзларини беркитиб, чўккалаб қолди ва ерга пешонаси билан тушди:
“Ё Ҳазратим! Сен кимсан? — деб сўради Шоул. — Сен қувғин қилаётган Исоман, — деганжавоб келди”(Ҳаворийлар. 9:5). Шоул Гапираётганга бир назар ташлаш учун бошини кўтарган эди, кўзлари кўриш қобилиятини йўқотди. Шоул кўр бўлиб қолди. Энди унинг кўзларидаги ҳаёт рим ҳайкаллари боқишидан асло ортиқ эмас эди.
Соқчилар унга ёрдамга шошилдилар, аммо улар нима ҳам қила олардилар?! Шу меҳмонхонага олиб келиб, зинапоядан юқорига чиқишига ёрдам бердилар, холос.
Ханониё кириб келган пайтда, кўр бўлиб қолган Шоул Исони бошқа оламда кўра бошлади.
Ханониё кириб, ерга ўтиради. У собиқ террорчига қўлини текизган эди, қўли титраётганини сезди. Шоулнинг лаблари ҳам титраяпти. Ханониё хонанинг бурчагига қараб, у ерда ётган қилич билан найзани кўрди.
Ханониё билдики, Масиҳ Ўз ишини тугатибди. Ханониёнинг бундан кейинги иши – Шоулга навбатдаги қадамни кўрсатиш: “Биродарим Шоул...” (Шоулга қаратилган бу сўзлар қанчалик гўзал жаранглаган бўлиши муқаррар! Имоним комилки, Шоул бу сўзларни эшитиб, йиғламаслиги мумкин эмас эди)
Биродарим Шоул! Йўлингда сенга зоҳир бўлган Раббимиз Исо мени бу ерга юборди, токи сенинг кўзларинг очилсин, Муқаддас Руҳга тўлгин”.
Шоулнинг парда билан қопланган кўзларидан шовиллаб оқаётган кўз ёшлари пардани ювиб ташлади, ёруғлик ўтказмаётган парда тушди. Шоул кўзларини пирпиратади, қисади ва янги дўстининг юзини кўради.
Бир соат ҳам ўтмасдан, Шоул сувда имонга кириб, сувдан чиқди. Бир неча кун ўтгандан кейин у синагогада минглаб ваъзларидан биринчисини айтди. Тез орада Шоул Павлус деб ном олди. Павлус Афина тепаликларида ваъз қилади, қамоқхона камераларидан мактублар ёзади, Това Аквинский, Лютер ва Кальвин каби кўплаб илоҳиётчилар сафининг бошида туради.
Худо Ўзи яратган оламга Павлус ёрдамида қўлини текизди. Аммо дастлаб Ханониё ёрдамида Павлусга қўлини текизди. Сизга ҳам Худо шундай топшириқни берганми? Худо ҳеч қачон сизни “Шоул”га юборганми?
Бир аёл яқинда менга ўғли ҳақида айтиб берди. Ўғли босқинчилик ҳужуми оқибатида қатъий тартибдаги қамоқхонада жазо муддатини ўтаётган экан. Ҳамма, ҳатто ўзининг отаси ҳам, ундан воз кечибди. Аммо она ўғлининг келажагини бошқача кўрар экан. Она, ўғлимнинг энг яхши даврлари олдинда, деб ишонаркан. “Ўғлим – яхши бола, - деди ишонч билан она. – У озод бўлгандан кейин, албатта, ҳаётда қандайдир ажойиб иш қилади”.
Мана. Яна битта Шоул ва Ханониё.
Мен бир дўстим билан китоб дўконида учрашиб қолдим. Шу кунларда у тўйининг эллик йиллигини нишонлабди. У ўзи уйланган муқаддас аёлни кўзларида ёш билан тавсифлаб берди ва айни пайтда ўша аёл турмушга чиққан нотавонни ҳам тавсифлади. “Мен Худога ишонмасдим, одамлардан нафратланардим. Тўйимиз ўтгандан кейин олти ҳафта ўтгач, мен уйга қайтиб келиб, хотиним ваннахонада ўкириб йиғлаётганини кўрдим. У бизнинг никоҳимизга аза тутаётган экан. Аммо хотиним менга қўл силтаб кетиб қолмади”. Яна битта Шоул ва битта Ханониё.
Сиз-чи? Ҳамма сизнинг Шоулингизга аллақачон қўлини силтаган. “У издан чиқиб кетган”. “У жуда қўпол... жуда бебош... жуда қари... жуда ҳам лоқайд”. Сизнинг Шоулингиз учун ҳеч ким ибодат қилмайди. Бирдан сиз бу одамнинг юрагида Худо яширинча иш олиб бораётган бўлиши мумкин, деб тушуна бошлайсиз. Балки, қўл силташга ҳали жуда эрта, шекилли...Сиз унинг ўзгаришига ишона бошлайсиз.
Бу фикрни эътиборга олинг. Юсуф эътиборга олди. Акалари уни Мисрга қулликка сотган бўлса ҳам, ўз саройида акаларини чин дилдан қабул қилди.
Довуд эътиборга олди. Шоҳ Шоул ундан қасос олишини айтди, лекин Довуд унга мойиллигини билдириб, уни Худонинг Ёғ суртилгани деб айтди (қаранг: 1 Шоҳ. 24:11).
Хўшея эътиборга олди. Унинг хотини Гомера фоҳиша деб ном чиқарди, аммо Хўшея дарвозани унинг юзига ёпмади, хотини уйига қайтиб келди. Албатта, инсонларга ҳеч ким Исочалик ишонмади. У кўрдики, зино қилган аёл кечирилишга лойиқ экан, Бутрус кўпроқ нарсаларга қодир, Юҳанно Унинг олийжаноб мақсадига хмзмат қилаётган экан, Бутрус кўпроқ нарсаларга қодир. Исо ҳатто хочдаги қароқчида нажот топишга лойиқ ниманидир кўришга муваффақ бўлди. Мутаассиб, қонхўр экстремист қиёфасида У ҳузур-ҳаловат ҳаворийсини кўрди. Исо Шоулни имонга олиб келди ва бу имонни Ханониё туфайли намоён қилди. “Биродарим Шоул! Йўлингда сенга зоҳир бўлган Раббимиз Исо мени бу ерга юборди, токи сенинг кўзларинг очилсин, Муқаддас Руҳга тўлгин” (Ҳаворийлар. 9:17).
Шоулга қўл силташга шошилманг. Ҳамма ундан юз ўгирса ҳам, унга яна бир имконият беринг. Қатъиятли бўлинг. Уни
Менинг “Ханониё ва Шоул” туркумидан севимли ҳикоям университет ётоқхонасида битта хонада яшаган талаба дўстларга ҳам тегишли. Ханониё ниҳоятда сабрли бўлди. Дўсти тунда ичкиликбозлик қилганда, бу дўстига сабр қилди; қусганда сабр қилди; тун бўйи саёқ юриб, кун бўйи ухлаганда, сабр қилди. Дўсти дам олиш кунлар йўқ бўлиб кетганда ва машинада сигарет чекканда, шикоят қилмади. Ханониё унга, жамоатга тез-тез бориб туриш керак, сўкинишларингни бас қил, фақат чиройли қизларга эмас, атрофдагиларга ғамхўр бўл, деб насиҳат ўқимади.
Аммо у ўзининг шахсий Шоулига ёпишиб қолгандай эди. Чамаси, бу йигит бир кун келиб, ўзини қўлга олади, парча-парча бўлиб кетган ҳаётидан ажойиб ҳаётни тиклайди, деб умид қиларди. Шунинг учун у дўстининг қусуқларини йиғиштириб юраверди, уни жамоатга таклиф қилаверди. Зарур бўлган ҳолатларда уни орқадан ҳам ҳимоя қилиб юраверди.
Мен кўзни қамаштирадиган ёруғликни ҳам, осмондан келган овозни ҳам эслолмайман. Дамашққа олиб борадиган саҳро йўлида ҳам мен бўлмаганман. Аммо шуни эслайман: Исо мени ўтирган қулай жойимдан йиқитиб, чироқни ёқди. Дўстим Стивнинг намунаси ва Исонинг мактуби мақсадга етишиши учун тўрт семестр керак бўлди.
Хуллас, агар бу китоб сизга илҳом берса, менинг дўстим Ханониёга – Стив Гринга астойдил миннатдорчилик билдиришингиз мумкин. Бунинг устига, юрагингиз овозига қулоқ солсангиз ва ўз харитангизда Тўғри деб номланган кўчани изласангиз бўлади.
ЎЙЛАШ ВА МУҲОКАМА ҚИЛИШ УЧУН
1. Шундай машҳур одамнинг номини айтингки, у масиҳий бўлишини ҳеч ким кутмаган бўлсин. Нимага унинг имонга келиши шунчалик эҳтимолдан узоқ туюлади?
2. Ўзингиз ҳақингизда ёки сиз шахсан билган одам ҳақида айтиб берингки, сизнинг ёки унинг Худога юз буришларингиз кутилмаган ва фавқулодда бўлган бўлсин.
3. “Худо ҳеч қачон сизни “Шоул”га юбормаганми?” Сизнинг ёнингизда ҳамма қўл силтаб кетган ёки рад қилган одам борми?Бу одам учун сиз Ханониё бўлган бўлармидингиз?
4. Муқаддас Битикнинг ёрдамига муҳтож бўлган одамга бу Китоб ёрдам ҳақида нима дейди? Бу соҳада Худонинг сўзларига қандай қилиб сезгир бўлиш мумкин?
5. Худога юз буришингизни қандай тасвирлаган бўлардингиз? Юз буришингиз тўсатдан бўлганмиди ёки аста-секинлик билан бўлганмиди? Бошқалар Худога юз буришни бошдан кечиришларига ёрдам бериш учун сиз нима қиляпсиз?
13-БОБ
ДОВУД
ДАҲШАТЛИ ҲАЛОКАТ
Рим папаси номи учун Ватикан қанча тўлашга тайёр? Роджерс Кейденхед буни аниқлашга қарор қилди. Иоанн Павел II нинг ваколати тугагандан кейин, у Католик жамоатининг янги бошлиғи исми эълон қилингунга қадар www.BenedictXVI.com электрон адресини рўйхатга олди.Кейденхед расмий Римгача бу қадамнинг мақсадга мувофиқлиги етиб бормасдан олдин буни белгилаб қўйди.
Мулк исмига эгалик ҳуқуқи жуда даромадли бўлиши мумкин. Масалан, интернет-аукцион
1. “Рим-католик жамоати бошлиғи тиарасининг – папанинг уч қисмли бош кийимидан. биттасини олиш”;
2. “Ватикан меҳмонхонасида бепул яшаш”;
3. “1987 йилнинг март ойи учинчи ҳафтасида қилинган гуноҳларни тамомила ва ҳеч қандай шартсиз кечириш”.
Ўша унутилмас ҳафтада нима юз бергани қизиқ, шундай эмасми? Хотирага беихтиёр ўзимизнинг “тарихий саналар” қалқиб чиқади. Кўпчилигимизда шундай ҳафта бор, бунинг устига иккитаси. Беғам ёз, шўх ой, телбанамо кунлар...Тасаввур қилинг: сизнинг ҳаётингизжа ўтган воқеалар ёзилган кассеталар қаердадир қутида бор бўлса, улардан қайси бирини сиз йўқ қилган бўлардингиз? Ҳаётингизда ўз истакларингизга эр берган, тўйиб ичган ёки паровоз сингари бурқситиб чеккан пайтларингиз бўлганми?
Шоҳ Довуд ҳаётида шундай пайтлар бўлган эди. Унинг ҳаётидаги даҳшатли ҳалокатни тасаввур қилиш мумкинми? Довуд Бурсабони йўлдан урди, унинг ҳомиладорлигини билиб қолгандан кейин эса, қўл остидаги генераллар ва аскарларни алдаб, Бурсабонинг эрини ўлимга жўнатди. Сўнгра Довуд Бурсабога уйланди, Бурсабо унга ўғил туғиб берди.
Гўё бости-бости бўлгандай, ташқаридан кузатаётган одам хавотирланишга сабабни сезмайди. Довуднинг янги хотини ва хотиржам оиласи бор, у бахтиёр. Тахт ҳеч тебранмагандай. Аммо Довуднинг юрагида нимадир тебранди: унинг юрагида аста-секин айбдорлик туйғуси қийнай бошлади. Кейинроқ у гуноҳини пинҳон тутган даврни ниҳоятда таъсирли қилиб тасвирлайди:
Эй Эгам, гуноҳимни бўйнимга олмай, рад қилганимда,
Танам қоқ суяк бўлиб қолганди,
Кун бўйи оҳ–воҳ қилиб чиқардим.
Кеча–кундуз қўлинг устимда оғир юк бўлди,
Саратон иссиғидагидай мадорим қуриб қолди.
Довуднинг қалбида қаҳратон қиш, беҳуда, муз қотган қиш. Унинг арфаси торлари аллақачон узилган, қор кўрпасиостида умидлари дафн қилинган. Бир сўз билан айтганда, Довуднинг ҳаёти қиялаб кетган. Унинг “мартнинг учинчи ҳафтаси”, худди оч бўрилар галаси сингари, ортидан қувмоқда. Оч бўрилардан қочиб қутулиб бўлмайди. Нимага? Чунки Худо доимо унга ўша гуноҳини эслатиб туради.
Шоҳлар иккинчи китобидан 11-бобнинг 27-ояти охирги гапини белгилаб қўйинг: “Бироқ Довуднинг бу қилмиши Эгамизга маъқул келмади”.Ҳикоячибу сўзлари билан Довуд ва Бурсабо драмасида янги персонажни тақдим қилади: У Худодир. Шу пайтгача У воқеаларда ишитирок этмаётган эди, бизнинг воқеаларимизда У ҳақда эсланмаган эди. Довуд йўлдан озган – Худо ҳақида бирон сўз йўқ. Довуд ёмонликни ният қилган – Худо ҳақида оғиз очмайди. Уриё дафн қилинди, Бурсабога уйланди – сукунат. Худо ҳақида гапирилмайди, Худо ҳам гапирмайди. 27-оятнинг биринчи ярми китобхонга хаёлий бахт ваъда қилади: “Аёл Довудга турмушга чиқди ва бир ўғил туғди.” Ёш эр-хотинлар болалар хонасини безатиш билан банд, исм излаб, қоғози ялтироқ журнални варақлайдилар. Тўққиз ойдан кейин уларнинг фарзанди туғилади. Биз енгил нафас оламиз – хайрият-э, мана, чақалоқни кўтариб келишди, иш архивга топширилди. Худо Довуднинг жиноятидан кўз юмди.
Аммо фақат биз шундай ўйлаймиз (ахир, Довуд шунга умид қилган эди!), шу лаҳзада саҳна ортида Кимдир пайдо бўлади. “...Бироқ Довуднинг бу қилмиши Эгамизга маъқул келмади”. Худо энди сукут сақламоқчи эмас. Ўн биринчи бобнинг охирги оятигача исми эсланмаган ўша Зот ўн иккинчи бобда танҳо Ўзи ҳукмронлик қилади. Сабабчи Довуд жим қолади, бу пайтда Худо вазиятни Ўз назоратига олади.
Худо Довуднинг ҳузурига Натан пайғамбарни юборади. У воиз, Оқ уйнинг ўзига хос руҳонийси. Бу одам шоҳнинг ҳузурига боришга қарор қилгани учун медалга лойиқ. Ахир, Довуд Уриёни нима қилгани Натан пайғамбарга маълум: Довуд ўзига заррача ёмонлик қилмаган одамни ўлдирди, холос... Хўш, шоҳга гап қайтармоқчи бўлган руҳонийни нима кутяпти?
Барибир, Натан Довуд ҳузурига боряпти. Пайғамбар бу ерга нима учун келганини айтишдан олдин, шоҳга камбағал одам ва унинг қўзиси ҳақидаги ҳикояни айтиб беради. Бу воқеа Довуднинг қалбида бир лаҳзада акс садо беради. Ахир, унинг ўзи ҳам қачонлардир қўй боққан. Ака-укалар орасида энг кичиги бўлган Довуд камбағал оилада ўсгани учун чўпонни ишга ёллаш эҳтиёжи ҳақида эшитибгина қолмаган, балки буни шахсан билади. Натан Довудга камбағал чўпоннинг қўзичоғига муҳаббатини, қўзичоқни қўлида кўтариб юрганини, ўзининг косасида овқат берганини ҳикоя қилиб беради. Қўзичоқ камбағал одамнинг ягона хазинаси бўлган эди.
Саҳнада ярамас бой пайдо бўлиши билан чўпонликка оид сюжет узилади ва воқеа фожиага айланади. Бой зиёфат уюштириш учун ҳашаматли қасрида тўхтайди. Ўзининг отаридан битта қўйни сўйиш ўрнига, танқўриқчиларини камбағал одамнинг қўзичоғини олиб келишга юборади. Улар камбағалнинг ҳовлисига жипда зўравонлик билан кириб келадилар, унинг суюкли қўзисини ушлайдилар ва ўйлаб ўтирмасдан қўзичоқни кабоб қилишга тайёрлайдилар. Довуд шу сўзларни эшитиб, тахтнинг икки томондаги тирсак қўйгичини маҳкам қисиб ушлаганича, суд ҳукмини (балиқ хўракни ютиб юборди!) кутмасдан, қарор чиқаради: “Худо шоҳид! Шундай иш қилган одам ўлимга лойиқдир! — деди Натанга. — Бағритошлик қилиб, шундай иш қилгани учун у қўзичоқ эвазига тўртта қўй тўлаши лозим” (2Шоҳ. 12:5,6).
Эҳ бечора Довуд! Натан шу пайтгача сен ҳақингда гапирганини тушунмадинг. Биринчи сўзингданоқ сен ўзингга дор тика бошлаяпсан. Ҳикоя давом этади, сен шу орада тўсинга арқон ўтказяпсан. Сен воқеага берилиб кетгансан, пайғамбар қўлингни орқангга қилиб боғлаб, люкнинг тепасидаги кундага зинапоя бўйлаб олиб келяпти. Мана, бўйнингда сиртмоқ, нафас олишинг қийинлашяпти. Аммо сен, аввалгидай, ғафлатдасан. Натаннинг учта охирги сўзи бўйнингдаги сиртмоқни бир силтаб қисиб қолгандагина, кўзларинг очилади: “Ўша одам сенсан!” (2Шоҳ.12:7).
Бўйнидаги қўштомоқ қалтирайди, юзи ўликнинг рангидай оқариб кетади, пешонасида тер пайдо бўлади — ҳолсизланиб, тахтга суянади. У ўзини ҳимоя қилмайди. У чурқ этмайди. Унинг айтадиган гап йўқ. Бунинг устига, Худо томоқ қирди, холос, мана, энди Натаннинг оғзи билан гапиряпти:
... Мен сенга мой суртиб Исроилга шоҳ қилдим, Шоулнинг қўлидан халос этдим. Сенга хўжайинингнинг хонадонини инъом қилдим, хотинларини қўйнингга солиб қўйдим. Исроил ва Яҳудо халқини сенга бердим. Агар булар оз бўлса эди, яна
нималарни бермасдим! Нега Менинг олдимда қабиҳлик қилиб, сўзимни писанд қилмадинг? Хет халқидан бўлган Уриёни ўлдирдинг, ҳа, Оммонларнинг қиличи билан жонини олдинг. Хотинини эса тортиб олдинг....
Худонинг сўзларида дард эмас, нафрат бор; қасоскорлик эмас, англашилмовчилик бор. Менинг тепаликларимда сенинг сурувларингнинг ҳисоби йўқ, нимага сен талончилик қиляпсан? Саройингдаги гўзаллар сони саройинг хоналаридан ҳам кўп. Нимага бошқа бировнинг хотинини тортиб оляпсан? Нимага бой одам камбағални талаяпти? Довуд ўзини оқлашига сабаб йўқ. Худо Ўз ҳукмини ўқийди:
...Мени писанд қилмаганинг учун, Уриёнинг хотинини тортиб олганинг учун бундан буён қилич сенинг хонадонингга доим хавф солиб туради... Ўзингнинг хонадонингдан ўзингга ёмонлик келтираман. Кўз ўнгингда хотинларингни яқинларингдан бирига бераман.
Ўша яқининг куппа–кундузи хотинларингнинг қўйнига киради. Ҳа, сен бу ишни яширинча қилдинг, Мен эса, бутун Исроил халқи кўрсин деб, куппа–кундузи қиламан”
Ана шу кундан бошлаб Довуд хонадонидан ғам аримай қолди. Ўйнашдан туғилган бола ўлади (қаранг: 2 Шоҳ. 12:18). Зотан, бошқача бўлиши мумкин эмас. Исроилни ўраб турган халқлар энди Худонинг муқаддаслигига шубҳаланяптилар — Довуд Унинг обрўйига доғ туширди, Унинг шаънини булғади. Ўзининг шон-шуҳратини сақлаб келаётган Худо Довудни кўриниб турган гуноҳи учун ошкора жазолайди. Чақалоқ нобуд бўлади. Саҳрода 32:23даги рад қилиб бўлмас ҳақиқатни Исроил шоҳи билиб олади: “...сизлар Эгамизга қаршигуноҳ қилган бўласизлар. Гуноҳингиз ўзбошингизни ейди”
Бу сўзларнинг тўғрилигига ишнишингизга тўғри келганми? “1987 йил мартининг учинчи ҳафтаси” ортингиздан таъқиб қилганми? Бундай ҳолда сизни, сўзсиз, даҳшатли ҳалокат кутяпти. У чипқон сингари, дардчил ва хунук тарзда ўзини намоён қилади.
Бир кун акамнинг бўйнига ана шундай жирканчли, йиринглаган чипқон чиқди. Бу чипқон худди Сент-Хеленс вулқони сингари шишган эди. Онам ҳамшира бўлгани учун чипқонни ёриш кераклигини биларди. Шунинг учун у чипқонни иккала қўлининг бош бармоғи билан сиқа бошлади. Онам қаттиқроқ сиққани сари, акам баттан бақирарди. Чипқон ёрилмагунча, онам “даволаш”ни тўхтатмади.
Юракни ларзага келтирадиган анатомик тафсилотлар учун кечирасиз, аммо шу лаҳзага урғу бериш керак эди. Сиз онамни қайсар табиатли аёл бўлган, деб ўйлайсизми? Ундай бўлса, Худонинг қўлини синаб кўринг. Тавба қилинмаган гуноҳ юрагингизда, худди яллиғланган, катталашиб бораётган чипқон сингари, етилиб бораверади. Худо раҳмдил қўллари билан эзувчи ҳаракат қилади:
“...хоиннинг йўли эса машаққатлидир” (Ҳикмат. 13:15).
“Ўз ҳаётимда кўрганман, ким ёвузлик,
Ғам–ғусса экса, худди ўшани ўради...” (Аюб 4:8).
Худо сизни уйқудан ва ҳаловатдан маҳрум қилади. Биласизми, нима учун? Чунки У сизни гуноҳингиздан фориғ қилишни истайди. Йиринглаган яра фарзандига оғир дард етказишига она хотиржам қараб тура оладими?
Гуноҳ Худонинг болаларини заҳарлаганда, Худо қўл қовуштириб ўтира оладими? Худди Довуд қилгани сингари, айбларимизни тан олмас эканмиз, Худо хотиржам бўла олмайди. “Эгам олдида гуноҳ қилдим! — деди
Довуд Натанга. — Эгам гуноҳингдан ўтди, ўлмайсан, — деди Натан”
(2 Шоҳ. 12:13).
Мана буниси ҳам қизиқ. Довуд гумон қилинаётган қўй ўғрисини ўлимга ҳукм қилди. Аммо Худо Довудга қараганда анча шафқатли. У гумондорнинг гуноҳини кечиради. Гуноҳни яшириш ўрнига, Худо уни кечириб, тамомила барҳам беради.
“Шарқ ғарбдан қанчалик узоқ бўлса,
Гуноҳларимизни биздан шу қадар узоқ қилади.
Ота болаларига шафқат қилгандай,
Эгамиз Ўзидан қўрққанларга раҳм қилади” (Забур 102:12, 13).
Бурсабонинг тўсатдан ҳомиладор бўлиб қолиши, Уриёнинг ҳалокати, Натаннинг таънаси ва Худо томонидан жарроҳлик аралашуви – буларнинг ҳаммасини бошидан ўтказиши учун Довудга бир йил вақт керак бўлди. Аммо Довуднинг тош юраги ниҳоят юмшади. У тавба қилди: “Эгамнинг олдида гуноҳкорман” (2 Шоҳ. 12:13).
Худо сиз билан менинг гуноҳим тўғрисида қилгани сингари, Довуднинг гуноҳини бартараф қилди.
“1987 йил март ойининг учинчи ҳафтаси” билан хайрлашадиган вақт келди. Сиз, Худо ва сизнинг хотирангиз – учаловингиз йиғилинглар. Худонинг ҳукмига гуноҳингизни олиб келинг. У гуноҳингиз устидан ҳукм чиқаради – уни кечиради ва бартараф қилади. Ишонаверинг, У айнан шундай қилади. Ўшанда гуноҳларингиздан халос бўлишингиз учун Рим папасининг исмини ўзлаштиришингизга тўғри келмайди.
ЎЙЛАШ ВА МУҲОКАМА ҚИЛИШ УЧУН
1. Макс Лукадо ёзади: “Довуд йўлдан озган - Худо ҳақида бирон сўз йўқ. Довуд ёмонликни ният қилган – Худо ҳақида оғиз очмайди. Уриё дафн қилинди, Бурсабога уйланди – сукунат. Худо ҳақида гапирилмайди, Худо ҳам гапирмайди”. Сиз қандай ўйлайсиз: Довуд гуноҳ қилганда ҳам, Худо нега унга эътибор бермайди? Нимага Худо сукут сақлайди?
2. Забур 31:3–5ни ўқинг. Довуд гуноҳини яширишга ҳаракат қилиб нимани ҳис қилди? Довуд гуноҳлари учун тавба қилганда, Худо қандай таъсир билдирди?
3. Ҳаётингиздаги яширин гуноҳлар ҳақида ўйлаб, “Худо мени кечирмайди” ёки “бундай даҳшатли гуноҳкор Худога керак эмас” деб қўрқасизми?
2 Шоҳ.11:27 —12:25 ни ўқинг. Довуд кўп ой давом этган онгли исёни охирлаётганда, биринчи навбатда нима қилди (12:13)? Худо унга нима деб жавоб берди?
4. Сизнинг ҳаётингизда даҳшатли ҳалокат юз берганми? Агар шундай бўлса, ўша ҳалокатдан кейин ўзингизни яна тиклаб олиш учун қандай қадамлар ташладингиз?
5. Яқин ўтмишингизда ҳозиргача ўзингиз тан олмаган, тавба қилмаган бирон гуноҳингиз борми? Агар шундай бўлса, Макс Лукадонинг маслаҳатига амал қилинг: "Худонинг ҳукмига гуноҳингизни олиб келинг. У гуноҳингиз устидан ҳукм чиқаради – уни кечиради ва бартараф қилади“.
14-БОБ
ИСОНИНГ УКАЛАРИ
ОИЛАВИЙ ЗИДДИЯТЛАРНИ БАРТАРАФ ҚИЛИШ
—Сизга ҳақиқатан алам ўтказаётган қариндошингизни бир неча сўз билан тавсифлаб беролмайсизми?
Етти дўст тушлик дастурхонига йиғилганимизда, мен шу илтимос билан уларга мурожаат қилдим. Уларнинг ҳар бири у ёки бу даражада олиймақом ифодаларда, сенга бу нимага керак, деб қизиқди. Уларга тушунтиришимга тўғри келди:
—Мен, ўз оиласидан ташқари, дуч келган одам билан ажойиб тарзда мулоқот қилиб киришиб кетадиган одамларни мунтазам учратаман. Уларнинг ё қайнонаси — жодугар, ё амакиси —товламачи, ёки отаси уларга қўлидан ҳеч иш келмайдиган болалар сифатида қарайди.
Мана, энди дўстлар ҳамжиҳат бўлиб бош қимирлатиб қўйдилар. Мен нима демоқчи эканимни улар тушундилар, худди осмондан ёғилгандай, оғзаки лавҳа ёғила бошлади.
—Бу гаплар сизда қаердан пайдо бўлди? —деб қарши чиқди биринчи кўнгилли ошнам. — Текинхўр бўйнимга миниб олган. Хотинимнинг укаси бор, умуман ишламайди. Аммо биз уни таъминлаб туришимизга ишонади.
—Ипак кийимдаги кактус, — деб давом этди бошқаси. — Бу – менинг онам. Ташқаридан қараганда, ниҳоятда назокатли. Ҳамма уни ажойиб аёл деб ҳисоблайди, яқинроқ боринг-а, қанчалар жиззаки, раҳмсиз...бағри тош эканини кўрасиз.
—Мармар устуннинг ўзгинаси, — дея яна бири холасини тасвирлаб кетди. — Мағрур, улуғсифат, аммо такаббур, шафқатсиз.
—Биродар Қуёнча эртагидаги Қатронланган Тасқара, — дея бирдан гап қистирди кимдир. Мендан бошқа ҳамма бу метафоранинг маъносини тушунди.Мен эртакни эслай олмасдан, қисқача мазмунини айтиб беринг, деб илтимос қилдим. Қачондир айёр Тулкивой биродар Қуёнчани алдашга муваффақ бўлибди. Тулкивой сомонни қатронлаб одам шаклини ясабди ва уни йўл бўйига ўрнаштирибди. Қуёнча Қатронланган Тасқарани кўриб, тирик одам-ку бу, деб ўйлабди ва унга гапира бошлабди. Аммо суҳбат сиз ўйлагандай чиқмабди, Қатронланган Тасқара сукут сақлаб тураверибди. Биродар Қуёнча бундан астойдил хафа бўлибди. Қатронланган Тасқаранинг бу қилиғини Биродар Қуёнча қўрслик деб баҳолабди, ғазабнинг кучидан қулочкашлаб унинг бошига шундай мушт туширибдики! Мушти ёпишиб қолиб, ажрата олмабди: Қатрон маҳкам ушлаб қолибди-да. Кейин иккинчи қўли билан мушт туширибди, кейин оёқлари билан тепибди. Хуллас, Қуёнча, Қатроннинг диққатини ўзимга жалб қиламан, деб то унга хиппа ёпишиб қолгунча ҳаракат қилаверибди.
—Феъли оғир қариндош-уруғларимиз билан мулоқотимиз худди шунга ўхшайди, — деб гапига якун ясади эртакчи дўстим. — Биз мулоқот қилиш ниҳоятда машаққат бўлганларга “ёпишиб қолганмиз”. Аммо бундай ҳолатда боғланиб қолиш ўринли. Биз қариндош-уруғларимиздан, қўшниларимиздан қочиб кета олмаймиз, ёки улар бизнинг ёлланма ишчиларимиз бўлганда ҳам, уларни ишдан бўшата олмаймиз.
Биз — бир оиламиз. Сиз дўстларни танлашингиз мумкин, аммо ... хуллас, ўзингиз биласиз.
Имоним комилки, ўзингиз яхши биласиз. Эҳтимол, сизнинг ҳам ўз Қатронланган Тасқарангиз бордир, сиз у билан мулоқот қила олмайсиз ҳам, айрилиб кета олмайсиз ҳам: доим шикоят қиладиган она, дастурхон атрофида чапиллатиб овқат ейдиган амаки ёки ўз қадди-қоматини намойиш қилишни истайдиган сингил. Ўғлим ёки қизим қачон ишга жойлашаркин деб ҳамон кутаётган ота. Нимага қизим шунга тегдийкин, бошқа эр қуриб қолганмиди деб ҳамон ҳайратланадиган қайнона.
Қатронланган Тасқара билан ўзаро муносабатлар парчаланган нарсани елимлашга ўхшаб кўринади. Бу муносабатларни одам тўла лифтга қиёслаш мумкин: йўловчилар тасодифан ниҳоятда қисқа сафар учун бир-бирларини қисиб қўядилар. Бундай пайтда уларнинг мулоқот қилиш имкониятлари ниҳоятда чекланган бўлади. Ягона фарқ шундан иборатки, сиз “ҳамроҳларим”ни қайта учратмайман деб, олдин ёки кейин лифтдан чиқасиз. Аммо феъли оғир қариндошларингиз билан рўпара бўлганингизда, бу ҳақда унутишингиз мумкин. Оилавий тантаналар, Мавлуд (Рождество), Шукроналик куни, тўйлар, дафн маросимлари – улар ана шундай ҳолатларда ўша ерда бўладилар.
Сиз ҳам бу маросимларда иштирок этасиз, маросим қойилмақом ўтиши учун ҳаракат қиласиз. Нимага бизнинг ҳаётимиз
Джойс Лендорф “Irregular People” китобида бир аёл ҳақида ҳикоя қилади: у ўттиз ёшга кирганда, мастэктомия* зарурлигини билиб қолади.
Унинг онаси билан муносабатлари яқин бўлган эди деб айтиш қийин, шунинг учун у ўзига қўйилган диагнозни онасига айтишга қўрқарди. Аммо кунларнинг бирида тушдан кейин у онасига деди:
—Она, мен ҳозиргина билдим: мен мастэктомия қилдиришим керак экан.
Она чурқ этмади. Қизи, эшитдингизми, она, деб яна сўради. Она “ҳа” дегандай боши билан тасдиқлади, ҳеч нарса бўлмагандай, бошқа мавзуда гапириб кетди:
—Биласанми, синглингда товуқ гўшти аралаштирилган энчиладанинг* ажойиб рецепт бор.
* Мастэктомия — сут безларини олиб ташлашдан иборат бўлган хирургик операция.
—
Энг яқин одамингиз ўзини четга олганда нима қилиш керак? Бошқа одамлар билан муроса қилганингиз ҳолда, туғишганларингиз билан умумий тил топиша олмасангиз, оқибати нима бўлади?
Феъли оғир қариндошлар билан мулоқот қилиш ҳақида Исо нима дейди? У оилавий зиддиятларни ҳал қилишга оид намунани бизга қолдирганми? Албатта!
Бунга Унинг Ўзи намуна.
Сиз ҳайрон қоласиз, аммо Исонинг ҳам олавий муаммолари бўлган эди. Балки, Унинг оиласи борлигини билиб, сиз янада кўпроқ ҳайрон бўларсиз? Исонинг укалари, сингиллари борлиги ҳақида шубҳаланмаганмисиз? Ҳа, Унинг туғишганлари бўлган. Исо Ўзининг она шаҳрида рад қилинган таънанихушхабарчи Марк келтирар экан, шундай ёзади: “Ие, У Марямнинг дурадгор ўғли–ку! Ёқуб, Юсуф, Яҳудо ва Шимўннинг акаси эмасми бу?! Унинг сингиллари ҳам орамизда яшайди–ку!” (Марк 6:3)
Исонинг оиласи комилликдан узоқ эканини билганингизда, эҳтимол, ҳайратингизнинг чеки йўқ бўлади. Қолаверса, бу – далил. Агар туғишганларингиз сизни қадрламасалар, дадил бўлинг. Исога ҳам шундай муносабатда бўлганлар. “Пайғамбар она шаҳридан, ўз қариндош–уруғлари ва уйидан бошқа ҳамма ерда иззатланади” (Марк 6:4).
Шуниси қизиқки, Исо охирги еттита сўзни айтиб, нимани назарда тутган эди? У синагогага кирганда, Ундан, ваъз қилиб беринг, деб илтимос қилдилар. Одамлар ўзларининг ҳамшаҳари шунчалик ақлли бўлганидан фархрланардилар. У башоратни амалга ошириш учун келган Зот экани, Мен Ёғ суртилганман, деб айтганларини эшитгунларига қадар фахр туйғуси давом этди.
Одамларнинг реакцияси қандай бўлганини тахмин қилиш қийин эмас: “Ие, У Марямнинг дурадгор ўғли–ку!” Буни таржима қилиш керакми? Бу – Ёғ суртилган эмас! У ҳам бизга ўхшаган одам! У бизнинг кўчада яшайдиган водопроводчининг ўғли. У учинчи қаватда яшайдиган ҳисобчи. У менинг синглимни учрашувга таклиф қилган ишчи, қурилишда ишлайди. Хулоса: Худо оддий одамлар орқали гапирмайди! Роппа-роса бир дақиқа олдин Исо қаҳрамон эди, бир дақиқадан кейин эса бидъатчи бўлди. Ундан кейин нима бўлади? “Ўринларидан сакраб туриб, Исони шаҳардан ташқарига ҳайдаб чиқаришди. Носира шаҳри тепалик устида жойлашган эди. Одамлар Исони ўша тепаликнинг четига олиб бориб, жарликка ташламоқчи бўлишди. Лекин Исо уларнинг орасидан ўтиб, ўз йўлига кетди” (Луқо 4:29,30).
Нақадар даҳшат! Исога қўшни бўлиб яшайдиган дўстлари Уни ўлдирмоқчи бўлдилар! Аммо кўрганларимизнинг янада даҳшатлиси – биз кўрмаслигимиздир. Бу оятда тушириб қолдирилган сўзларга
* Энчилада —Чили халқининг маккажўхоридан қилинган, нордон зиравор қўшилган нони; мексикаликларнинг миллий таоми. —
эътибор беринг: “Уни жарликка итариб юбормоқчи бўлиб...тоғ чўққисига олиб чиқдилар. Аммо биродарлари Исони ҳимоя қилиб чиқдилар”. Шу сўзлар мана шу жумлада бўлиши керак, аммо йўқ.Биз шу сўзларни мамнуният билан ўқишимиз мумкин эди, аммо ўша сўзлар шу ерда йўқлиги учун ўқий олмаймиз. Шу ҳодиса юз бермади. Исо кулфатда қолганда, Унинг шогирдлари гўё буғга айланиб, йўқ бўлиб кетган эдилар.
Аммо ҳар доим ҳам шундай бўлавермаган. Биродарлар гапирган пайтлар ҳам бўлган. Уларни Исонинг ёнида кўрган пайтлар ҳам бўлган. Улар Исо билан фахрланганлари учун эмас, балки Ундан уялганлари учун шундай қилганлар. “Исонинг қилган ишлари тўғрисида оила аъзолари эшитиб: “Исо ақлдан озиб қолибди”, деб Уни олиб кетгани келдилар” (Марк 3:21). Туғишган укалари Уни ақлдан озган деб, Ундан уялдилар!
—Онажон, унга тоқат қилиб бўлмайди. Одамлар у ҳақда нима деб айтаётганларини эшитганингизда эди.
—Уни ақлдан озган деб айтяптилар.
—Шундай, бир куни мендан, нимага у кўчама-кўча санғиб юришига йўл қўйиб беряпсизлар, деб сўрадилар.
—Яхшиямки, отаси унинг қилмишларини кўрмайди.
Исонинг туғишганлари айтган беодобона гаплар.
Аммо бу ҳали ҳаммаси эмас:
Укалари Исога шундай дейишди: — Бу ердан чиқиб Яҳудияга боринг. Қилаётган ишларингизни шогирдларингиз ҳам кўришсин. Машҳур бўламан, деган биронта одам яширинча иш қилмайди–ку! Бундай ишларни қилар экансиз, Ўзингизни дунёга танитинг!
Ҳатто укалари ҳам Унга ишонмас эдилар.
Уларнинг сўзларидаги кинояни эшитяпсизми? Улар Исони роса мсхара қиляптилар. Исо бундай аҳмоқларга фақат тоқат қилишига тўғри келган! Сизни беш қўлдай биладиганлар сизга ишонмаса, ўзига қандай ишонади?! Оила сизни орқага тортганда, қандай қилиб олға юриш мумкин?! Сиз билан оила аъзоларингиз ўртасида умумий жиҳатлар йўқ экан, бу қандай бўлади?
Исо сизга бир неча маслаҳатлар қолдирган.
Таъкидлаш керакки, Исо Ўз яқинларининг хулқ-атворини назорат қилишга уринмади, шу билан бирга, туғишганларига ҳам Ўзини назорат қилишларига йўл қўймади. У, Мен билан маслаҳатлашасизлар, деб талаб қилмади, Уни ҳақорат қилганларида, хафа бўлмади. Бир сўз билан айтганда, қариндош-уруғларига маъқул келиш вазифасини Ўз олдига мақсад қилиб қўймади.
Ҳар биримиз Уолтонлар* оиласига ўхшаш оилани орзу қиламиз, яқин
*”Уолтонлар” – Оғир депрессия вақтларида Виржиниядаги камбағал оила ҳаёти тўғрисидаги телесериал. –
дўстларимиз бизга худди туғишганлардай яқин дўст бўлишини кутамиз.
Исонинг бунақа орзулари бўлмаган. Эътибор беринг: у кимни Ўзининг оиласи ҳисоблаган: “Кимда–ким Худонинг иродасини бажо қилса, у Менинг укам, синглим, онам бўлади” (Марк 3:35).
Агар туғишган укалар Унинг ишонч-эътиқодига қўшилмаган экан, Исо уларни ишонтиришга уринмаган. У, жисмоний оила беришга қодир бўлмаган нарсаларни руҳий оила қоплаши мумкин, деб биларди. Исо Ўз оиласини, Менга ишонинглар, деб мажбур қила олмаган экан, биз томонимиздан яхши натижаларга умид қилиш сурбетлик бўлиши мумкин эди.
Яқинларимизнинг бизга бўлган муносабатларига таъсир ўтказа олмаймиз. Гап оила аъзолари тўғрисида кетганда, қўлларимиз боғланган. Биз, яхшилик қилиб, уларнинг севгисини қозонамиз, деган анойи орзу-умидларни рад қилишимиз керак. Гап шундаки, бизни яхши кўришлари ёки яхши кўрмасликлари мумкин, биз эса бу жараённи бошқаришга қодир эмасмиз.
Агар отангиз руҳсиз бир тўнка бўлса ҳам, сиз дунёдаги энг яхши қиз бўлишингиз мумкин, аммо отангиздан ҳеч қачон мақтов эшитмаслигингиз мумкин.
Агар холангиз маълум сабабларга кўра сизнинг касбингизни ёқтирмаса, сиз иш жойингизни юз марта ўзгартиришингиз мумкин, аммо унга ҳеч қачон маъқул кела олмайсиз.
Агар синглингиз, сенинг ҳамма нарсанг бор, менда ҳеч вақо йўқ, деб ҳар доим шикоят қилса, дунёдаги ҳамма нарсани унга берганингизда ҳам, унинг сизга бўлган муносабатини ўзгартира олмайсиз.
Сиз, фалончининг менга бўлган муносабатини ўзгартира оламан, деб ўзингизни ўзингиз алдасангиз, бу фикрга қаттиқроқ боғланиб қоласиз. Агар, фалончининг фикрларига таъсир ўтказа оламан, деб ўйласангиз-у бирдан ўша одамнинг фикри сизга нисбатан салбий бўлиб чиқса, сиз кимни айблайсиз? Ўйлаб кўринг. Ўзнгизни айблайсиз.
Бу ўйинда ғазабни келтирадиган қоидалар ва олдиндан ҳал қилинган якун бор. Исо бу ўйинда ўйнамаган, сизга ҳам ўйнамаслигингизни тавсия қиламан. Юсуф ўзининг Ўғлини хизматга илҳомлантирганми –буни биз билмаймиз, аммо Худо илҳомлантирган: “Бу Менинг севикли Ўғлимдир, Ундан ниҳоятда мамнунман” (Матто 3:17).
Мен, оилангиз орзуларингизга қанот бағишлайди, деб ваъда беролмайман, аммо имоним комилки, буни Худо қилади. Оилангиз бера олмаган нарсаларнинг ҳаммасини Худо тўлдиради. Агар заминдаги отангиздан мадад олмаган бўлсангиз, Самовий Отангиз заминдаги отангиз ўрнига шуни қилади.
Бу маслаҳатни амалий томондан қандай амалга оширишни билишни истайсизми? Бу оддий: Худони ўзингизнинг Отангиз сифатида қабул қилинг. Кўряпсизми, Унга Парвардигор Эгамиз сифатида муносабатда бўлиш – бир иш, Уни Ўзингизнинг Нажоткорингиз сифатида тан олишингиз – тамомила бошқа иш. Уни Ота сифатида қабул қилишингиз учун тамомила алоҳида асослар керак.
Раббийни ўзингизнинг Худойингиз сифатида тан олиш — Коинотда Унинг мустақил ва олий ҳукмронлигини тан олиш демакдир. Уни Нажоткор сифатида қабул қилиш – Унинг хочда келтирган қурбонлигини қабул қилиш демакдир. Худони Ота деб хисоблаш анча олдинга илгарилашдир. Умуман олганда, ота ким? Бизни боқаётган ва ҳимоя қилаётган ўшадир. Биз учун шуларни қилаётган Худо эмасми?!
У бизнинг эҳтиёжларимиз ҳақида ғамхўрлик қилди (қаранг: Матто 6:25–34), бизни ёмонликдан ҳимоя қилди (қаранг:Забур 138:5), бизни ўғил қилиб олди (қаранг: Эфес. 1:5), бизга Ўзининг исмини берди (қаранг: 1 Юҳанно 3:1).
Худо Ота деб аталишга Ўз ҳуқуқи борлигини исботлади, бизнинг ҳиссамизга эса Унинг болалари бўлиш шарафи тушди. Худо оилангизга бера олмаган нарсани сизга берсин. Яқинларингиз сизнинг қалбингизда қолдирган бўшлиқни У тўлдирсин. Ундан мақтов ва мадад изланг. Ҳаворий Павлуснинг қуйидаги сўзларини эсланг: “Демак, энди сиз қул эмас, балки фарзандсиз. Фарзанд экансиз,
Одам ўзини бахтиёр ҳис қилиши учун оиланинг қўллаб-қувватлаши мақсадгу мувофиқ, аммо шарт эмас. Афсуски, бу ҳар доим ҳам имконсиз. Исо оиладаги қийинчиликларга Худонинг мойиллигини ғов қилишга йўл қўймади. Шунинг учун бобимиз яхшилик билан ниҳоясига етади. Зўш,
Исонинг оиласида нима юз берди?
Ҳаворийларнинг Фаолияти китобида қимматбаҳо олтиннинг зарраси яширинган. “Шундан кейин улар Зайтун деб аталган тоғдан Қуддусга қайтиб келдилар. Зайтун тоғи Қуддус ёнида бўлиб, шаҳардан тахминан бир чақирим масофада жойлашган эди.<…>Уларякдиллик билан тоат–ибодатга берилган эдилар. Улар қаторида
Қанчалар катта ўзгаришлар!Унинг устидан кулганлар ҳозирда Унга сажда қиляптилар. Ундан уялганлар Унинг номи билан ибодат қиляптилар. Агар Исо улардан юз ўгирганда-чи? Бу ҳақда ўйлаш нақадар қўрқинчли! Агар У оиланинг талабларига ён берганда ва ўзгарганда эди, бундан баттари бўлмас эди.
Аммо У ўзгармади. У оилага вақт ва ҳузур-ҳаловат берди, оила ўзгарди. Қанчалар ўзгарди? Масиҳнинг битта укаси ҳаворий бўлди (қаранг: Гал. 1:19), бошқалари миссионер бўлдилар (қаранг:1 Кор. 9:5). Шунинг учун руҳан тушкунликка тушманглар. Худо оилаларни ўзгартиришда давом этмоқда, Қатронланган Тасқара эртага сизнинг яқин дўстингиз бўлиши мумкин.
ЎЙЛАШ ВА МУҲОКАМА ҚИЛИШ УЧУН
1. Қатронланган Тасқара тоифасидаги қариндошингиз борми? Агар бор бўлса, нимага у билан мулоқот қилиш қийин?
2. Исонинг оилавий муаммолари ҳақида билиб,сиз нимани ҳис қилдингиз? Бу ҳақда биринчи марта ўқиганингизда, қандай муносабат билдирдингиз?
3. Шу бобни ўқинг ва Исога оиласи томонидан ёғдирилган ҳақоратларни сананг. Бу ҳақоратларга у қандай таъсир билдирди? Бу воқеа бизга қандай сабоқ беради?
4. Макс Лукадо шундай ёзади: “Таъкидлаш керакки, Исо Ўз яқинларининг хулқ-атворини назорат қилишга уринмади, шу билан бирга, туғишганларига ҳам Ўзини назорат қилишларига йўл қўймади”. Бу принципдан амалда қандай фойдаланиш мумкин?
5. Исонинг оиласи Унга муносабатини қай тарзда ўзгартирди? Сизга ҳам бу ўзгариш умид бағишлайдими?
15-БОБ
МАЪБАДНИНГ ГЎЗАЛ ДАРВОЗАСИ ЁНИДАГИ НОГИРОН
НИГОҲ ВА ТЕГИБ КЕТИШ
Бу дарвоза Гўзал деб аталарди, яъни энг яхши, диққатга сазовор, чиройли дарвоза бўлиб, бунинг ёнида ўтирадиган одам ҳақида гапириш мумкин эмас эди. У юра олмасди, гавдасини қўллари ёрдамида судраб, тиззалаб ҳаракатланарди. Ҳар куни у Сулаймон айвони* кираверишида тиланчиликни эрмак қилиб, ҳақиқий ва хаёлий қашшоқлар жамиятида вақт ўтказарди. Ўша куни Маъбадга келганлар орасида Бутрус билан Юҳанно ҳам бор эди.
Тиланчи ҳаворийларни кўриб, овозини баландлатиб, садақа сўради. Ҳаворийларнинг садақа беришга ҳеч вақоси йўқ бўлса ҳам, барибир улар тўхтадилар. “Иккови унга тикилди. Шу пайт Бутрус: — Бизга қара! — деди”
(Ҳаворийлар. 3:4). Уларнинг қарашида шунчалик раҳм-шафқат бор эдики, “У одам бирон нарса олиш илинжида икковига диққат билан қаради”(Ҳаворийлар. 3:5).
Ҳаворийлар ногиронга қараганларида, на хижолатга соладиган қизиқиш, на одобсизлик бор эди, уларнинг нигоҳида самимий хайрихоҳлик бор эди.
Азоб-уқубатнинг юзига қараш – машаққат. Биз катта мамнуният билан ногирондан юз ўгирган бўлармидик? Қарама-қарши томонда ҳар доим жиддий эътиборга арзийдиган нимадир топилади. Шундай эмасми? Бунинг устига, атрофда нигоҳ ташлаш учун янада аҳамиятли объектлар оз эмас.
Инсон дардини идрок қилиш қийин: Покистонлик қочоқларнинг чанг босган юзлари, перулик етимларнинг катта-катта очилган кўзлари ёки дарбадарларнинг чигаллашиб патак бўлиб кетган соқоллари – буларнинг ҳаммасини Стенли икковимиз Пенсилванияда кўрган эдик.
Мен Стенли Шипни маънавий отам деб ҳисоблашга тўла ҳақлиман. У мендан ўттиз ёш катта эди; Худо уни қирғий бурун, юпқа лаблар, гултож билан айланасига ўралган оппоқ сочлар, ўртаси кал бош, ярим Америка ҳажмидагиқалб билан сийлаган эди. Визиткасини сўраганларга ҳам, сўрамаганларга ҳам берар ва унда қуйидагилар ёзилган эди: “Стенли Шипп – сизнинг итоаткор қулингиз”.Университетни битирганимдан кейин хизматимнинг биринчи йилини унинг васийлиги остида ўтадим. Сафарларимиздан бирида Пенсилваниядаги кичкинагина қишлоқ жамоатида бўлаётган конференция устидан чиқиб қолдик. Ичкилик ҳиди бир неча метрдан анқиб турган бир дайди жамоатхона эшигини тақиллатганда, бинода икковимиздан бошқа ҳеч ким йўқ эди. У остонада тургандаёқ ёдлаб олган баландпарвоз гапларини айтиб, чидаб бўлмас оғир ҳаётидан шикоят қила бошлади. Эмишки, у ўз касби бўйича ниҳоятда мутахассис, пенсияга чиқишга эса ёши етмайди; у автобусга олган билетини йўқотиб қўйибди, бели оғрир экан. Канзасда яшайдиган фарзандлари ундан хабар олмас экан.
Сифати паст рекламамавзуини одамлар рок-н-ролл классиги ҳисоблаганларида эди, бу йигит Элвис Преслини соясида қолдириб кетган бўларди. Мен
* Сулаймон айвони — ташқи деворнинг шарқий томони бўйлаб чўзилиб кетган ёпиқ айвон. —
қўлларимни қовуштириб ва мийғимда кулиб, Стенлига тўғри маънода, сиз эшитинг унинг нималар тўқиётганини, деб нигоҳимни қададим.
Аммо Стенли менинг зийраклигимга эътибор бермади. Стенлининг диққат-эътибори бутунлай бу дайдига берилиб кетган, ундан бошқа ҳеч кимни кўрмас эди. Мен шундай хаёлга бордим: “Қизиқ, бу йигитнинг юзига биронтаси диққат билан охирги марта қачон қараганийкин?”
Дайдининг тумтароқли достони, ниҳоят, тугади. Стенли ўша йигитни жамоатхона ошхонасига олиб кириб ўтқазди ва унинг олдига тарелкада овқат ва егуликлар солинган пакетни қўйди. Жамоатхонани тарк этаётган дайдининг ортидан қараб Стенли кўз ёшларини артди ва менинг сўзсиз саволимга жавоб берди:
—Билиб турибман, у эҳтимол, ёлғон гапиргандир. Аммо у айтган воқеаларнинг, ҳеч бўлмаганда, бир қисмитўғри чиқар?
Икковимиз битта одамга нигоҳ ташлаган эдик: мен унга панжа орасидан, Стенли эса айнан унинг қалбига нигоҳ ташлаган эди. Инсонни кўра олиш учун вақтни аямаслик ниҳоятда муҳим экан.
Бир куни фарзий Шимўн ахлоқи шубҳали аёлга нисбатан Исонинг хайрихоҳлигини кўрди, Исонинг хатти-ҳаракатига баҳо бериб, Унда пайғамбарлик истеъдоди асло йўқ, деб нафрат билан баҳолади. Шунинг учун Исо ундан: “Мана бу аёлни кўряпсанми?” (Луқо 7:44) деб сўради.
Шимўн кўрмаган эди. У фоҳишани, кўча аёлини кўрди, аммо инсонни кўрмади.
Биз кимни кўрамиз…
…кўприк остида тунайдиганларга қараб, бўш темир бочкада олов ёқиб, унинг атрофида тўпланган бомжларними?
…қочоқлар лагеридаги болалар ҳақида ишланган ҳужжатли фильмларними?
…кунига 1,25 доллардан кам маблағга яшаётган 1,75 миллиард одам ҳақидаги ҳисоботларними?1
Биз кимни кўрамиз? “Исо оломонни кўриб, уларга ачиниб кетди, чунки улар чўпонсиз қўйлардай довдираган ва ҳолдан тойган эдилар” (Матто 9:36).
Бу оятдаги “ачиниб кетди” деб таржима қилинган феъл – Муқаддас Китобдаги энг ноодатий сўзлардан биридир. Янги Аҳднинг грекча луғати бу феълнинг маъносини қуйидагича изоҳлайди: “ички ҳис билан сезмоқ” (ички ҳис - севги ва раҳмдиллик сақланадиган идиш)2 .
Бу феъл
Балки, кучли эмоцияни бошқара олмай, юз ўгиришга шошилсак керак? Айниқса, ёрдам беришга кучимиз етмаганда. Агар ниманидир ўзгартириш имкони бўлмаганда, азоб-уқубатнинг кўзига нима учун қараш керак?!
Агар буларнинг ҳаммасига имкон бўлса-чи? Агар бизнинг диққат-эътиборимиз кимнингдир дардини енгиллаштирса-чи? Бегоналарнинг кулфати ёнидан ўтиб кета олмайдиганларнинг ваъдаларига эътибор беринг:
Бутрус эса унга деди:
— Менинг пулим йўқ, аммо ўзимда бор нарсани сенга бераман. Носиралик Исо Масиҳ номи билан сенга буюраман: ўрнингдан туриб юр!
Шундан кейин Бутрус шол одамни ўнг қўлидан ушлаб, ўрнидан туришига кўмаклашди. Шу заҳоти шол одамнинг оёқлари билан тўпиқлари мустаҳкам бўлди.У сакраб турди–ю, юра бошлади. Кейин у юриб, сакраб, Худога ҳамду сано айтиб, Бутрус ва Юҳанно билан бирга Маъбад ҳовлисига кирди.
Бутрус эса шундай ўйлаган бўлиши мумкин: “
Балиқчининг қадоқ босган бақувват қўллари ногироннинг мадордан кетган бемажол қўлларига тегади. Хотирамга Сикстин капелласи келади: Қодир Худонинг қудратли қўллари осмондан заминдаги Одам атонинг қўлларига тегади. Ҳа, муқаддас шифобахш қўл тегади. Бутрус ногироннинг қўлларидан ушлаб, уни оёғига турғазди. Ногирон, худди янги туғилган бузоқча сингари ингичка оёқларида мувозанатни сақлаб, тебранди. У бир лаҳза, ҳозир йиқилиб кетаман, деб ўйлади, аммо оёғида туриб қолди! У дарров кўникиб, хурсандликдан бақира бошлади, ўтаб кетаётганлар ҳайрон бўлиб тўхташарди. Улар шол одамнинг бемаъниларча сакрашларига қараб, кўзларига ишонмасдилар.
Сиз, бу шол одам сакрашдан ўзини тийиб туриши мумкин эди, деб ўйламайсиз-ку! Табиийки, бирданига эмас, аммо у эҳтиёткорлик билан қадам босиб, кейин яна бир неча қадам ташлаб, шубҳасиз, завқ билан ўйинга тушиб кетди. Агар у шу пайтда узоқ йиллар давомида ўтириб мақсадсиз ҳаёт кечирган бўйрани ҳар томонга силкитиб ўйнатган бўлса ҳам ажабланмайман. Бизнинг учала қаҳрамонимизни бекорчилар тўдаси ўраб олади. Гоҳ сакраётган, гоҳ рақсга тушаётган шол одамга ҳаворийлар қараб куляптилар. Бошқа ногиронлар ҳам уларни қуршаб олиб, жулдур киймларини ва йиртилиб кетган мантиялариниечиб ташлаб, дод-фарёд билан уларга томон интиладилар ва яна битта мўъжиза кўрсатинглар, деб талаб қиладилар:
—Мен шифо топишни истайман! Менги қўлингни текиз! Текиз!
Бутрус уларнинг илтимосига қулоқ солиб, уларни Буюк Шифокор клиникасига олиб боради ва ўтиришга таклиф қилади. “Исо берган бу имон
уни кўз ўнгингизда бутунлай соғайтирди... <...>Энди
тавба қилинглар, Худога юз буринглар, токигуноҳларингиз кечирилсин”. (Ҳаворийлар. 3:16, 19).
Самимий хайрихоҳлик билан қараш ортидан шифоловчи тегиниш, унинг ортидан эса абадийлик ҳақидаги суҳбат келади. Худо номидан қилинган бу ишлар биз бу оламни тарк этганимиздан кейин ҳам қолади.
Келинглар, дарвоза олдида тўхтайлик. Келинглар, азоб тортаётганларнинг дарди бизнинг дардимизга айланмасдан туриб, уларнинг юзларига қарайлик. Келинглар, уларнинг ёнидан шошиб ўтиб кетмайлик, улардан юз ўгирмайлик ёки нигоҳимизни улардан олиб қочмайлик. Келинглар, сохталикдан ёки муғомбирликдан воз кечайлик. Келинглар, инсонни кўрмагунимизча қараб турайлик.
Бизнинг жамоатимизда бир эр-хотин бор, улар ўғлининг уйсизлигидан азобланиб юрадилар. Бола ўн етти ёшида уйдан қочиб кетган. Агар қамоқхонадан бир неча марта қилинган телефон қўнғироқларини ва ота-она бир марта у ерга бориб ўғилларидан хабар олганини ҳисобга олмаганда, йигирма йил давомида ота-она ўзларининг фарзанди билан гаплашмаган эдилар. Йигитнинг онаси жамоат йўлбошчиларининг йиғинларидан бирида менга интервью берди. Кейнроқ мен ўша аёлдан, нимага бошингиздан ўтган воқеаларни ҳаммага эълон қилишга қарор қилдингиз, деб сўрадим.
—Одамлар уйсизларга муносабатларини ўзгартирсинлар, деб истайман. Одамлар уларнинг муаммосини кўришнигина бас қилиб, уларнинг қиёфасида кимнингдир ўғлини кўришларини истайман.
Жанубий Африка туманларидан бирида истиқомат қиладиган зулус қабиласи бир-бирлари билан саломлашиб: "Мен сени кўряпман", деб айтар эканлар3. Инсон ҳаётидаги ўзгаришларда, одатда, самимий хайрихоҳлик билан қараш олдин юз беради. Ёрдам учун чўзилган қўллар сабабли ўзгаришлар давом этаверади. Мен бу бобни Эфиопиядаги меҳмонхоналардан бирида хира ёруғда ёзяпман, ўзим ҳикоя қилиб берган Муқаддас Китоб воқеаларининг замонавий версиясиданмени бир неча километргина ажратиб туради, холос.
Қуёш куйдирган тепаликларни айланиб ўтувчи тупроқ йўлБзунех Тулемнинг уйи ёнида тўхтайди. Бу одам мана шу жойда – шлакобетон ғиштдан қурилган ертўласи бор икки хонали уйда истиқомат қилади, майдони уч юз квадрат метр чиқади. У уйнинг деворларини осмон ранги сингари ҳаво рангга бўяб, Исонинг тасвири солинган иккита сурат билан безади. Улардан бири “Исо – олийжаноб Чўпон” деб номланган. Хона ҳаддан ортиқ иссиқ, ҳаво гўё йўқдай, бунинг устига, ҳамма томондан сигир гўнгининг ҳиди анқийди. Мен чуқур нафас ололмайман, сабабит- пашшани ютиб юбормай, деб қўрқаман. Менинг қаршимда сийраклашган тишларини ялтиратиб, табассум билан Бзунех ўтирибди. Жазирама иссиққа қарамай, у қизил куртка ва қийшиқ соябонли бейсбол кийиб олган. У ўзининг тўртта девори билан фахрланади. Аммо биронта шоҳ Бзунехчалик ўз қалъаси билан фахрланмаган. Ўттиз беш ёшли бу одамнинг бошидан ўтган воқеаларни диққат билан тинглаб, мен ҳайрон бўлмадим.
Икки йил илгари у қип-қизил пиёниста бўлган экан. Бунинг оқибатида биринчи оиласини барбод қилибди. Гарчи имконияти бўлса ҳам, иккинчи оиласидан ҳам айрилибди. Тинимсиз ичкиликбозлик у билан хотинини шунга олиб келибдики, иккови фарзандларини қўшниларига берибдилар. Шундан бошлаб, ҳалокатли одатга муккасидан кетишларига ҳеч нарса ҳалақит бермайдиган бўлибди.
Аммо уларни барибир, сезиб қолибдилар. Бутрус билан Юҳанно шол одамга эътибор берганлари сингари, маҳаллий жамоат аъзолари бунчалик умидсиз вазиятни эътиборсиз қолдирмабдилар. Улар эр-хотинларга егулик ва кийим- кечаклар олиб келибдилар, уларни жамоатга Худо хизматига таклиф қилибдилар. Бзунех бу таклифга бефарқ бўлибди, аммо унинг хотини Билилье қизиқиб қолибди. У жуда кам ичадиган бўлибди, кўпроқ Масиҳ билан боғлиқ воқеалар устида ўйлайдиган бўлибди. Янги ҳаёт ҳақидаги ваъдалар Билильенинг диққатини жалб қилибди, иккинчи имконият – ҳаммасини бошидан бошлаш эди. Хуллас, аёл имонга келибди.
Аммо Бзунех шошилмабди. У ичишда давом этаверибди. Бир йил ўтгандан кейин кунларнинг бирида йиқилиб, юзи чандиқ бўлиб қолибди. Ана шу чандиқ ўша кунлардан хотира бўлиб қолган экан. Дўстлари уни зовур ичидан топиб олибдилар, ўша жамоатхонага олиб келибдилар ва ўша Исо ҳақида гапириб берибдилар. Ўшандан бошлаб у бир томчи ҳам ичмайдиган бўлибди. Аммо камбағаллик муаммоси барҳам топмабди. Эр-хотиннинг устидаги кийимлари билан ертўласидан бошқа ҳеч нарсаси йўқ экан.
Бирдан World Vision* ташкилотининг ходими Мескерем Транго пайдо бўлади, самимий хайрихоҳлик билан қараш хизмати ва тегиниш орқали шифолаш давом этади. Соғая бошлаган ичувчи Бзунех оёққа туриб олиши учун қандай ёрдам бериш керак? У ўлкаларда иш – анқонинг уруғи. Шундай бўлгандан кейин қишлоқи ароқхўрни ким ҳам ишга оларди?! Пул муаммони ҳал қила олмаслиги аниқ эди, чунки эр-хотин пулни ичкиликка сарфлаб юборишлари мумкин эди.
Мескерем Бзунехнинг ёнига ўтириб, ёрдам бериш мумкин бўлган имкониятларни қидира бошлабди. Ниҳоят, йўли топилибди.Сигир гўнги. World Vision ташкилотининг ҳамкорлиги туфайли қарз олинибди, Бзунех сигир сотиб олибди. Оғилхона қурибди, сигир гўнгини қайта ишлаб, метан ва қишлоқ хўжалик учун ўғитлар ишлаб чиқара бошлабди. Газ Билильега асқотибди – газ билан овқат тайёрлайдиган бўлибди, ўғитларни эса сотибдилар. Бир йилдан кейин Бзунех қарзларини узибди. Яна тўртта сигир сотиб олибди, мана шу уйни қурибди ва болаларини қайтариб олиб келибди.
— Ҳозир ўнта сигирим, ўттизта эчким, телевизор, магнитофон ва мобил телефоним бор. Ҳатто хотинимнинг ҳам мобил телефони бор, - Бзунех кулиб қўйди. – Энди дон савдоси билан шуғуллансаммикан, деб ўйлаб турибман.
*World Vision —масиҳийча инсонпарварлик ташкилоти бўлиб, тахминан 100 та мамлакатда, жумладан, АҚШда ҳам, энг камбағал одамларга ҳаётларини ўзгартиришлари учун ёрдам беради. —
Бу мўъжизанинг бошланишига самимий хайрихоҳлик билан қараш ва ёрдам бериш учун чўзилган қўллар асос бўлди. Балки, бу инсон бахтсизлигини бартараф қилиш учун Худонинг стратегиясидир? Дастлаб бефарқ бўлмаган нигоҳ умидсизлик билан қарашга дуч келади, кейин кучли қўллар заифларига ёрдам беради, кейин эса Худо мўъжиза кўрсатади. Биз қўлимиздан келганича қиламиз, бошқа ҳаммасини У қилади, Гўзал дарвозаси ёнида тиланчилик қилаётган одамнинг ҳаёти бир умрга ўзгаради.
ЎЙЛАШ ВА МУҲОКАМА ҚИЛИШ УЧУН
1. “Инсон дардини идрок қилиш қийин”. Айтинг-чи, бундай азоб-уқубатга гувоҳ бўлишингизга тўғри келганми? Қачонлардир кимнингдир хайрихоҳлиги, азоб тортаётган фақат сиз эмас, сизни ҳақиқатан
2. Ижтимоий зинапоянинг охирги поғонасидан думалаб кетган одамга сиз кўзларингизни олиб қочмасдан, унинг юзига қараганингизда, муҳтож одам нимани ҳис қилади?
3. Қуйидаги парчаларда тасвирланган Исонинг мўъжизаларида У қўл тегизиши билан ҳар сафар шифо топаётган ҳар бир мўъжизага эътибор беринг: Матто 9:20–22; Марк 1:40–45; Марк 7:32–35; Луқо
8:51–55; Луқо 13:11–13; Юҳанно 9:1–7. Исонинг қўл тегизиши одам шифо топишида ҳал қилувчи омил бўлдими? Сизнингча, Унинг қўл тегизиши ҳар доим шифолашнинг бир қисми бўлган эдими?
4. Бутрус ва Юҳанно шол одам сўраган пулдан кўра кўпроқнарсани бердилар (қаранг: Ҳаворийлар. 3). Муҳтож одамга ёрдам беришингиз учун сизнинг пулдан бошқа нимангиз бор?
5. Бутрус ва Юҳанно самимий хайрихоҳликбилан қараш ва шифоловчи қўл тегизиш орқали илоҳий мўъжиза юз беришига имкон яратдилар. Бу стратегияни сизнинг кундалик ҳаётингизга қандай татбиқ қилиш мумкин?
16-БОБ
ИШАЁ
ИЛОҲИЙ ТАФОВУТ
Джон Хеннинг Спик* жарлик қирғоғида туриб, улкан дарёга қараяпти. 1858 йилнинг кўп қисмини у бу ерга етиб келиш учун сарфлади. У командаси билан ҳафталар давомида Африканинг чакалакзорларини ёриб ўтиб, чуқур дарёларни кечди. Уларни учи темирдан бўлган найза билан қуролланган туб аҳоли таъқиб қилди, тимсоҳлар улардан кўзини узмасди. Ниҳоят, улар машаққатлар билан жунглидан ўтганларидан кейин мақсадларига эришдилар.
Фақат ҳақиқий британиялик ана шундай чидамли бўлиши мумкин эди. “Биз тўлиқ мукофотни олган эдик”, - деб ёзган эди Спиккундалигида. Шиддатли оқимга қарши куч билан сакраётган, у ердан-бу ерга кўчиб юрадиган сон-саноқсиз балиқлар, қайиқларда сузаётган, қўлларида қармоқ тутган ерли аҳоли, сувда мудраб ётган бегемотлар ва тимсоҳлар – буларнинг ҳаммаси фантастик гўзаллик манзарасини яратган эди1.
Спик худди сеҳрлангандай қотиб турарди. У қайта-қайтабу ажойиб манзара ҳақида ён дафтарига қайдлар қилди. Нимагалигини тасаввур қилиш қийин эмас. У ўзи туғилиб ўсган Англияда бунга ўхшаш манзарани кўрмаган эди. Бунчалик улуғвор бирон нарсани томоша қилиш камдан-кам одамга насиб қилар эди. Спикнинг фавқулодда омади келди, у кўрганларидан ҳайратга тушган эди.
Орадан ўн тўрт йил ўтгач, ер шарининг нариги томонида Фредерик Делленбо ундан кам бўлмаган ҳайратни бошидан кечирди. У гражданлар уруши ветерани майор Джон Пауэлл командасига қўшилиб, Колорадо дарёси бўйлаб Гранд-Каньонни биринчи марта сузиб ўтганда, бор-йўғи ўн саккиз ёшда бўлган эди. Бир қўли йўқ Пауэлл бошчилик қилаётган тадқиқотчилар улкан сув оқимига юзма-юз дуч келганларида, сузиб бораётган қайиқларда
* Джон Хеннинг Спик (1827–1864) — Англиялик бўлиб, Африкани тадқиқ этган. —
ўзларини маҳкам тутдилар, қўлни-қўлга бериб ҳаракат қилдилар. Улар тирик қолганлари ҳайратланарли эди. Яна ҳайратланарлиси – улар ўз кўзлари билан кўрган ҳодисалар эди. Делленбо бу манзарани қуйидагича тасвирлайди:
Мен қайиқда дарё тагидан чиқиб турган харсанг тошларга орқамни қилиб турган эканман, тошларга яқинлашиб келаётганимизни кўрмабман... Ҳар бир дақиқада ваҳимали гумбур-гумбур овозлари барала кучайиб борарди. Майор “Эҳтиёт бўлинглар! Сув!” деб бақирди – қайиқ худди ҳавода муаллақ туриб қолгандай бўлди. Шу лаҳзада кучли тўлқин қайиқ бортига келиб урилди. Қайиқ юқорига кўтарилди, биз соатига йигирма беш мил тезлик билан учиб борардик. Сувга ҳар сафар тўқнаш келганимизда, устимизга кучли тўлқин ёпириларди. “Қайиқдан сувни чиқариб ташланглар! – дея бақирди майор. - Тез чиқариб ташланглар, акс ҳолда ҳаммамиз нобуд бўламиз!” Биз эшкакларни ташлаб, сувни қайиқдан чиқариб ташлашга тутиндик, аммо натижа сезилмас эди...Тўлқин қайиқни худди пайрахадай, қаттиқ чайқалтириб, улоқтириб юборарди... сув баҳайбат қоп-қора тошлар орқали думалаб, кўпирарди...Агар сиз ҳам ўша ерда бўлиб, соатингизга қараганингизда эди, бизни чархпалак қилиб ташлаган бўшлиқ бир ярим дақиқадан ошмаганини кўрган бўлардингиз. Бу сув ҳалинчаги бизга анчагина узоқ давом этгандай туюлди. Кейин ҳаммаси бирдан тўхтади2.
Ёш Делленбо учун дарёнинг бошланиши ҳам, шиддатли тез оқар ўзани ҳам янгилик эмас эди. Аммо бу дарё у илгари кўрган дарёлардан тамомила фарқ қиларди. Уларнинг қаршисида тўсатдан пайдо бўлган дарёнинг бепоёнлиги ва ғазабли қудрати эшкакчилар нафас олишларига имкон бермасди. Йигитча дарё тўлқинларини бардош билан енгишга муяссар бўлди. Аммо уларнинг ҳолатини асло дарё тўлқинлари билан қиёслаб бўлмасди.
Спик сўзлаш инъомини йўқотиб қўйди. Бошдан-оёқ жиққа ҳўл бўлган Делленбони аллақандай майин титроқ қамраб олди.
Ишаё Маъбаднинг ичида ерга юз тубан йиқилди. Қўлларини чалиштириб, бошини беркитди, ҳирқироқ овоз билан Эгамиздан раҳм-шафқат сўради. Йўл очувчилар сингари, шу пайтгача ҳеч ким кўрмаганларни кўрди. Аммо улардан фарқли равишда, унинг нигоҳи қаршисида улуғвор яратиқлар эмас, балки Яратганнинг Ўзи пайдо бўлди. Ишаё Худони кўрди.
Масиҳ туғилгунгача етти ярим аср илгари олий ҳокимиятда Ишаёнинг зиммасига қадимги Исроил руҳонийси ёки судда руҳоний роли юклатилган эди. У зодагон оиладан келиб чиққан бўлиб, у сўзлашадиган яҳудий тили қусурсиз, унинг ўзи жуда нозиктабиат, маърифатли ва омадли бўлган эди.
Аммо Ишаё Худони кўрган куни фақат шу сўзларни айта олди, холос: “Шўрим қурсин! Ўлдим энди!” Нимага бирдан бундай эътироф? Нимага бундай ғалати реакция юз берди? Жавоби эса мана шу – серафлар уч марта “Муқаддасдир, муқаддасдир, Муқаддасдир Сарвари Олам!” деб айтяптилар.
Унинг тепасида серафлар шай турарди, ҳар бирининг олтита қаноти бор эди. Улар икки қаноти ила юзларини тўсганди, икки қаноти ила оёқларини тўсганди, қолган икки қаноти билан учаётган эди. Улар бир–бирига ҳайқиришарди:
“Муқаддасдир, муқаддасдир,
Муқаддасдир Сарвари Олам!
Унинг улуғворлиги
Бутун оламни тўлдирган!”
Уларнинг ҳайқирган овозлари Маъбадни пойдеворигача титратиб юборди, Маъбад тутун билан тўлиб борарди. Мен шундай дедим: “Шўрим қурсин! Ўлдим энди! Ўз кўзларим билан ўша Шоҳни, Сарвари Оламни кўрдим. Ахир, мен оғзи нопок бир одамман, оғзи нопок халқ орасида яшайман!”
Серафлар Муқаддас Битикда ягона вазифани бажариш учун –ўша битта учталикни қайта-қайта такрорлаш учун пайдо бўладилар: “Муқаддасдир, муқаддасдир, Муқаддасдир Сарвари Олам!”
Яҳудий тилида такрор сўзлар шундай вазифа юклатилганки, бизнинг замонда бу вазифани ранго-ранг маркерлар бажаради. Бу – ифодалилик элементи, диққатга урғу қаратишдир. Олти қанотли фаришталар Коинотга, Худо нафақат шунчаки муқаддас, балки У, Муқаддасдир, муқаддасдир, муқаддас, деб хабар беради.
Шундай шиддат билан Худонинг қайси фарқли хусусиятлари ажралиб туради? Биз Муқаддас Китобдан, Худо “Донодир, донодир, доно!” ёки “Қудратлидир, қудратлидир, қудратли!” деган биронта ҳам оятни топа олмаймиз. Аммо У “Муқаддасдир, муқаддасдир, муқаддас”. Худонинг муқаддаслиги – Уни алоҳида ажратиб турадиган энг жиддий фарқ. Бошқа ҳамма таърифлар бирга олиб қаралганда ҳам, бу таъриф Худони кўпроқ тавсифлайди3. Муқаддас Китобдаги биринчи ва охирги қўшиқ Худонинг муқаддаслигини кўкларга кўтаради. Мусо ва Исроил халқи Қизил денгиздан ўтганларидан кейин, улар эркинликни қўлга киритиб, шундай куйлайдилар:
“Худолар орасида Сенга ўхшагани борми, эй, Эгамиз?!
Ким Сенга ўхшар?!
Муқаддаслигинг билан улуғворсан Сен,
Қўрқинчли ишларинг билан ҳамду санога илҳомлантирурсен,
Сен ажойиботлар кўрсатурсен” (Чиқиш 15:11). Ваҳий китобида йиртқич ҳайвонлар устидан ғалаба қилган муқаддаслар шундай куйлайдилар: “Эй Эгамиз, Сендан қўрқмайдиган борми?!Номингни улуғламайдиган борми?!
Ахир, ёлғиз Ўзинг муқаддасдирсан...” (Ваҳий 15:4).
Сиз билан қоғоз самолётча ўртасида умумийлик кўпми? Сиз билан Худо ўртасида ўхшашликнинг кўплиги даргумон. Сиз ҳозир ҳам шубҳаланяпсизми? Бир варақ қоғоз олиб, самолётча ясанг. Ўзингизни ана шу ижод маҳсули билан қиёсланг. Самолётчани тўғри ёзиш танловига қўйинг. Ким ғолиб чиқади? У билан тезда мусобақалашинг. Ким тезроқ югуради? Унинг маҳоратини баскетбол майдончасида синаб кўринг. У ерда ким шоҳ ва худо?
Ҳеч шубҳаланмасдан, сиз деб айта оламан. Сизнинг яратиғингиз мустақил ҳам эмас, яшовчан ҳам эмас. У сизнинг хоҳишингиз сабабли пайдо бўлди. Сизнинг ҳаракатларингиз туфайлигина учишга қодир. Энди сиз билан самолёт ўртасидаги фарқни абадийликка кўпайтириб, Худо билан Унинг ижоди номутаносиблиги ҳақида йироқ тасаввурга эга бўласиз.
Худони ким билан қиёслаш мумкин?
“Эй Эгам, самоларда Сенга тенглашадигани бормикан?!
Илоҳий зотлардан қайси бири Сенга ўхшаркан?! (Забур 88:7).
“Хўш, Худони кимга ўхшатасиз?!
Унга қандай қиёфани берасиз?! (Ишаё 40:18).
““Мени кимга қиёслайсиз?
Ким Менга тенг кела олар?”
— деб айтади Муқаддас Худо»(Ишаё 40:25).
Агар Худонинг саволи жавобга эҳтиёж сезса, У шундай жавоб беради:
...Ахир, Мен Худоман, бошқаси йўқ!
Мен Худоман, Менга ўхшагани йўқ!
Охирида нима бўлишини бошидаёқ айтаман.
Юз бермаганларни олдиндан билдираман.
‘Ниятларим бажо бўлади,
Барча истакларимни ижро этаман’, деб айтмоқдаман.
Шарқдан йиртқич қушни чақиряпман.
Ҳа, хоҳишимни бажарадиганни
Узоқ юртдан чақиряпман.
Мен Ўз айтганимни бажо қиламан!
Ҳа, ўйлаганимни амалга ошираман!
Худонинг қиёфадошини ҳар қандай йўл билан излаш беҳуда. Худонинг ҳокимиятини зўравонлик билан тортиб олишга ҳар қандай уриниш охири барбод бўлади. Ҳеч ким ваҳеч нарсани У билан қиёслаб бўлмайди. Худо ҳеч кимнинг маслаҳатига ва ҳеч кимнинг ёрдамиги муҳтож эмас. Чунки “Ҳукм қиладиган Худодир, бировни У йиқитар, бошқасини юксалтирар” (Забур 74:8).
Биз ҳам куч билан бўлиниб кетишимиз мумкин, аммо Худонинг Ўзи Кучдир.Биз бор-йўғи тиллақўнғизлармиз, ундай ҳолда Худо – мужассамланган Нур. “Чунки донолик ва куч-қудрат Ундадир” (Дониёр 2:20).
Атрофингизга бир қаранг: Худо – нимадандир ниманидир ясайдиган кулол эмас, Худо ҳеч нарсадан ниманидир ижод қилади. Худо Ўз фармони билан exnihilo (ҳеч нарсадан) деб бутун борлиқни яратди. Унинг ихтиёрида қандайдир абадийликдан олдин бўладиган материал бўлмаган. Коинот яратилгунга қадар тим қоронғу зулмат бўлмаган, ҳеч нарса бўлмаган: на Коинот, на зулмат.
Ҳатто зулматни ҳам Худо яратган: “Мен ёруғлик яратаман, зулмат бино қиламан...” (Ишаё 45:7). Ҳаворий Юҳанно шундай эълон қилади:
“ ...Сен қудратлисан!..Зеро, бутун борлиқни Сен яратгансан. Ҳамма нарса Сенинг ироданг ила вужудга келди, яратилди” (Ваҳий 4:11).
Худо яратган Коинот Унинг қудратидан гувоҳлик беради. Худонинг қудрати Унинг донолигига бориб тақалади. Худонинг ҳозиру нозирлиги Унинг қудратини йўналтиради. Чексиз бошқариш Унинг чексиз қудратидан устун чиқади. “Ҳа, Худо доно ва қудратлидир, ким Худога қарши чиқиб, Ундан устун бўлган?!” (Аюб 9:4); “Худо қудратлидир, аммо У инсонлардан нафратланмайди,Худо қудратли ва барқарордир» (Аюб 36:5).
Унинг куч-қудратига илтифотсизлик ёки беқарорлик хос эмас. Аксинча, Худонинг донолиги Унинг куч-қудратини безайди ва мувозанатлаштиради. Дарвоқе, ҳаворий Павлус шундай дейди: “Худонинг донолигию билими нақадар бой ва чуқурдир! Унинг ҳукмларини ким тушуниб етади?! Унинг йўлларини ким синчиклаб текшира олади?!” (Рим. 11:33).
Коинот ҳақидаги Унинг билими нуқсонсиз бўлгани каби, Унинг сиз ҳақингиздаги маълумотлари ҳам шунчалик мукаммал.
“Бирон сўз тилимга келмасдан олдин,
Эй Эгам, Сен ҳаммасини биласан...
Кўзларинг кўрганди ҳомила эканимни.
Менга ажратилган кунлар келмасдан,
Ҳаммаси китобингга ёзилганди” (Забур 138: 4,16).
Сизнинг ва менинг ваҳийларимни чегаралайдиган сирлар пардаси Худо учун йўқ. Айтилмаган сўзлар Унга айтилгани сингари яхши маълум, яширин ниятлар шунчалик ошкораки, худди эълон қилингандай. Худо учун келажак – воқеа билан бирдир. Унга ҳаммаси – келажак ва ўтмиш, яширилган ва эълон қилинган нарсалар маълум. Ҳеч нарса Худодан яширин қолмайди. У қудратли, ҳамма жойда ҳозиру нозир, ҳамма нарсани билгувчидир.
Шоҳ Довуд ҳайрон бўлган эди: “Сенинг Руҳингдан қочиб, қаерга ҳам бора оламан?! Сенинг ҳузурингдан қаерга ҳам қоча оламан?!” (Забур 138:7). Худо бизга эслатади: “Эгамиз шундай демоқда: “Мен ҳамма ёқдаман — яқинда ҳам, узоқда ҳам ўша Худоман.” <... > Еру кўкни тўлдириб турган Мен эмасми?!” деб айтмоқда Эгамиз” (Еремиё 23:23, 24).
Кўряпсизми, Худонинг “муқаддас фарқи” нимадан иборат эканини? Ишаё гувоҳ бўлган саҳна яна шуни тасдиқлайди: Худони аниқроқ кўрганимиз сари, Уни кўпроқ қадрлаймиз. У шунчалик муқаддаски, ҳатто бегуноҳ серафлар Унга қарай олмайдилар!
Улар юзларини қанотлари билан беркитадилар, қанчалик ғалати туюлмасин, оёқларини ҳам қанотлари билан ёпиб оладилар. Нимага? Яҳудий тилида оёқ ва эркакнинг жинсий аъзоси (гениталия) – битта сўз4. Қўполлигим учун кечирасиз, аммо Худо иштирок этганда, фаришталар бу ишора орқали ўзларининг мутлақ ожиз эканликларини намойиш қиладилар.
Исони тушуниш мумкин. У Худонинг муқаддаслигини кўрганда, мақтаниш, гердайиш, эътироз билдириш, ваъзнинг режасини ёки кўчма семинарларни ташкил қилиш унинг калласигакелмайди. Бунинг ўрнига, у ерга юз тубан йиқилиб, шафқат сўраб илтижо қилади. “Шўрим қурсин! Ўлдим энди! Ўз кўзларим билан ўша Шоҳни, Сарвари Оламни кўрдим. Ахир, мен оғзи нопок бир одамман, оғзи нопок халқ орасида яшайман!” (Ишаё 6:5).
Ишаё зоҳир қилган ваҳий ўзининг табиатини эмас, балки Худонинг ва Унинг шуҳратининг табиатини очади. Ишаё буни тушунди: “Диққат марказида мен эмас, балки У”. Ишаё ўз табиатини изламасдан, Худога қараб, итоаткор бўлиб қолади. Бу пайғамбар ўзини моховлар ва хасталар билан бир қаторда кўриши учун бир лаҳза нигоҳ ташлаб ўтиш етарли бўлди. Мохов билан хасталанганлар “нопоклар” деб аталарди. Худонинг муқаддаслигини инсон кўрганда, инсоний такаббурлик барҳам топади. Худонинг меҳрибонлиги бизни муқаддас қилади. Қаранг, бу қандай юз беради:
Серафлардан бири мен томон учди, қўлида кўмир чўғи бор эди, оташкурак билан қурбонгоҳ устидан ўша чўғни олган эди. Кўмир чўғини оғзимга теккизиб, у шундай деди: “Қара, бу чўғ лабларингга тегди, энди айбларинг ювилди, гуноҳларингдан фориғ бўлдинг.”
Ишаё ҳеч нарса талаб қилмайди. У шафқат сўрайди. Бунинг устига, эҳтимол, бунга лойиқ эмасман, деб ҳисобласа керак. Аммо сабр-тоқатли, шафқатли Худо Ишаёни гуноҳлардан поклайди ва унинг ҳаёт оқимини ўзгартиради.
Худо Ўз исмидан гапиришга тайёр одамни излайди. “Кимни юбораман? Биз учун ким боради?”(Ишаё 6:8).
Ишаёнинг қалби ва қўлиосмонга ўқдай учиб чиқади: “Мен шу ердаман, мана, юборгин мени” (Ишаё 6:8). Худонинг муқаддаслигига бир лаҳза боқишдан кейин Ишаё Унинг даъватига жавоб беради. Шиддат билан оқаётган, тўлқинлари жарлик тубига шошаётган дарёнинг булоғини топгандай бўлади. Гарчи нигоҳ бир лаҳза бўлса ҳам, бу Худонинг нигоҳи эди.
Натижа-чи? Ишаё бошқача бўлиб қолди, у тамомила ажралиб қолди.
Бу - муқаддас фарқ бўлди.
ЎЙЛАШ ВА МУҲОКАМА ҚИЛИШ УЧУН
1. Сиз “муқаддас” сўзини қандай тушунасиз? Муқаддас Китобни ҳеч ўқимаган одамга бу тушунчани қандай тавсифлаб берган бўлардингиз?
2. Худонинг муқаддаслиги қандай қилиб инсон такаббурлигини йўқотишга мажбур қилади?
3. Худонинг сабр-тоқатли ва шафқатли эканига охирги марта қачон ишонишга муваффақ бўлдингиз? Нима юз берганини айтиб беринг.
4. Ишаё 6:1–8ни ўқинг.ИшаёХудонинг шуҳратини кўрганда (5-оят), унинг муносабати қандай бўлди? Сиз қандай муносабат билдирган бўлардингиз? Тушунтириб беринг.
5. Ишаё покланиши натижасида (8-оят) нима юз берди? Ишаёнинг кечинмаларидан Худо сизнинг ҳаётингизда фойдаланиши мумкин эдими?
17-БОБ
ГАСАРАЛИК
ЖИН ЧАЛГАН ОДАМ
ДЎЗАХ КИШАНЛАРИДАН ҚУТУЛИШ
Ювиб-таралмаган, моғорлаб патак бўлиб кетган сочлар, соқоли кўксига тушган, танаси юмдаланиб қонга беланган. Кўзлари хавотирлик билан олма-кесак теради. Яланғоч, ялангоёқ, ерга тошлар сочилиб кетган, у тошлар қаршисида ожиз, унинг ҳам қўлида тош. У ўзини ўзи тош билан уради. Бутун танаси, худди сиёҳ доғлари каби, бошдан-оёқ кўкарган. Боғланмаган яралари, чуқур жароҳатлари устида пашшалар ғужғон ўйнайди.
Унинг бошпанаси – Жалила қабристонидаги оҳакдан ясалган мақбара (бу жой ғор бўлиб, денгиз қирғоғидаги тик қояларга ўйилган). Табиийки, у тириклардан кўра, ўликлар орасида ўзини бехатар сезади, чунки тириклар фақат уни парваришлашдан хурсанд бўлардилар, холос. У тирикларга халақит берарди.
Билагидаги узуқ-юлуқзанжирларга ва тўпиқлардаги дарз кетган кишанларга қаранг. Кишану занжирлар ҳам бу одамни ушлаб туролмади. Уни ушлаб туриш имкони йўқ. Бўшлиқни қандай бўйсундириш мумкин, ахир?! Йўловчилар бу жойни четлаб ўтадилар, бу ердан ўтишга қўрқадилар (қаранг: Матто 8:28). Аммо маҳаллий аҳоли бу муаммога кўникишга мажбур эдилар, бу бахтиқаро одамга қараб, иблиснинг ишларидан ваҳимага тушамиз.
Нормадан чиқиб кетган хулқ-атворимизни бундан ортиқ тушунтира олмаймиз: отанинг қутурган ғазаби, онанинг шовқин-суронсиз мастлиги, ўсмирнинг тўсатдан исён қилиши, кредит карточкасини шип-шийдам қилиб ечиб олиш, интернет-порнография… Кўряпсизми, иблис қўлини қовуштириб ўтирмайди. Гасаралик жин чалган одамга назар ташланг – сиз билан бизга иблис қандай келажак тайёрлаб қўйганини тушуниб оласиз.
Исо иблиснинг ишларини барбод қилди. Масиҳ ўқланган иккита тўппонча билан қайиқдан қирғоққа тушди. “Эй ёвуз руҳ, бу одамдан чиқиб кет” (Марк 5:8).
Ниҳоят, энди мунозаралар, одоб билан ёндошув, оддий саломлашув йўқ. Жинлар марҳаматга лойиқ эмас. Улар ўша зоҳоти Масиҳга ёлвориб, “Бизга раҳм қил!” дея, Унинг оёқлариги йиқиладилар. Жинлар легиони бошлиғи қолган ҳамма жинлар номидан Исо билан савдолашишга киришди:
…Эй Исо, Худойи Таолонинг Ўғли! Мени тинч қўй! Худо ҳақи Сенга ёлвораман, менга азоб берма!<...>Исо ёвуз руҳдан:
— Исминг нима? — деб сўради.
— Исмим Тумонат, чунки бизлар кўпчиликмиз, — деб жавоб берди у. 10 Уларни бу ҳудуддан ташқарига ҳайдаб чиқармаслигини Исодан қайта–қайта ёлвориб сўради.
Жинлар фақат кўп бўлиб қолмай, балки қуролланганлар ҳам.
Легион —жангга шай ҳолда турган батальон. Иблис ва унинг малайлари жанг қилишга келадилар. Албатта. бизни ҳам “Худонинг қурол–аслаҳалари билан қуролланинг...ёвузликка тўла кунларда маҳкам тура оласиз, қуролланиб тайёр турган бўласиз” (Эфес. 6:13), деб даъват қилади.
Худди шундай, жанг қилишга тўғри келади, чунки астойдил машқ қилган душман армияси бизга қарши турибди. “...бизнинг курашимиз инсонларга қарши эмас, балки самовий оламдаги ёвуз руҳий кучларга, руҳий ҳокимият ва ҳукмронликка ҳамда бу қоронғи дунёни бошқараётган руҳий ҳукмронларга қаршидир” (Эфес. 6:12). Исо “дўзах дарвозаси”ни (қаранг: Матто 16:18) эслатади. Бу ифода “жаҳаннамнинг ҳарбий кенгаши” борлиги ҳақида тахмин қилишга ундайди. Бизнинг душманимиз армияси яхши ташкил қилинган ва улар ғирромлик билан кураш олиб боради. Қизил иштон ва учи ўткир думи, паншахани қия тутиб сайр қилиб юрган иблиснинг мультфильмдаги образини унутинг. Иблис айёр ва кучли.
Аммо Худонинг иштирокида (бунга эътибор берсангиз арзийди) иблис — тамомила нотавондир. У Худога қарши борганда. Худди пашша атом бомбасига қарши тургандай бўлади.
Ўша тоғнинг ён бағрида катта чўчқа подаси ўтлаб юрган эди. Ёвуз руҳлар Исога ёлвориб:
— Бизни шу чўчқаларга юборгин, уларга кирайлик, — дейишди. Исо уларга рухсат берди. Ёвуз руҳлар эса шу заҳоти у одамдан чиқиб, чўчқаларга кириб олишди. Икки мингга яқин чўчқа тик қияликдан кўлга ёпирилиб, чўкиб кетди.
Масиҳ ҳаракат этганда, дўзахда истиқомат қилувчилар қанчалар қўрқадилар! Жинлар Масиҳнинг олдида таъзим қиладилар, Унга илтижо қиладилар ва итоат этадилар. Улар ҳатто Масиҳнинг рухсатисиз чўчқаларга тажовуз қиладилар. Ундай ҳолда одамларга иблиснинг таъсир кўрсатганини қандай тушунтириш мумкин?
Эҳтимол, Натали1 бу саволни минг марта берган бўлса керак. Гасара воқеасининг замонавий версиясида асосий ролга даъвогарлар орасида бу қизнинг исми, назаримизда, биринчи эмас. Ҳақиқатан, у дўзах азоблари муҳитида ўсди.
Жамоат аъзолари ҳеч нарсадан шубҳаланмасдилар. Натали ҳар якшанба куни сингиллари билан жамоатга келарди. Унинг отаси жамоатхона оқсоқоли бўлиб, онаси орган чалар эди. Жамоат уларни ҳурмат қилар, Натали эсанафратланарди. Бупайтга келиб, у ота-онасини “дада”, “она” деб айтишни бас қилган, “шомон”, “жодугар” деб айтарди – буни изоҳлашга ҳожат йўқ.
Унинг ота-онаси секта аъзоси эдилар. Натали олти ойлигида иблисга назр қилинди, уни жинсий алоқа объекти қилиб, ҳар қандай вақтда ва ҳар қандай жойда эркакларнинг хоҳишини қондириш учун ундан фойдаланадиган бўлдилар. Шундан бошлаб Натали икки оламда яшай бошлади: оқ кўйлак кийиб, жамоатхонага Худога хизмат йиғинида борарди, бир неча соатдан кейин эса жин базмида яланғоч бўларди. Бу базмда у иштирок этганда, базм қаттиқ қийқириқлар ва қусишсиз ўтса, уни вафли қўшилган музқаймоқ билан сийлардилар. Қиз “ўзидан кетиш”ни ўрганиб, юз бераётган воқеаларга мавҳумлик билан қараш сабабли тирик қолди. Натали мўъжиза туфайли сектадан қочиб кетишга муваффақ бўлди, аммо ўз ақли-ҳуши туфайли эмас. У катта бўлиб қолганда ҳам ҳимоя сифатида олти жуфт труси кийиб юришда давом этарди. Кўйлак унда заифилик туйғуларини пайдо қилар, унга чап берарди. Кўп нарса унда нафратни пайдо қиларди: у аёл бўлгани учун, унинг атрофини эркаклар ўраб тургани учун, у бундан кейин ҳам яшашга мажбур бўлгани учун. Уни қандай қўрқув легиони изма-из таъқиб қилаётгани фақат Худога аён эди. Ҳақиқатан, Худо бу ҳақда биларди.
Наталининг қалбидаги ботқоқлик ўртасида, ҳамма ташқи ваҳималар етиб бўлмайдиган олис масофада кичкина, аммо ишончли, бехатар оролча (Натали, мени Самовий Ота юқорига олиб чиққан, деб ишонарди) яширинган эди – бу жамоатхона скамейкасида кичкина қизча билан ўтказиладиган вақт эди. Худонинг севги каломи ва Унинг меҳрибонлигини мадҳ қиладиган жамоат мадҳиялари Наталининг қалбида из қолдирган эди. Натали ана шу оролга қочиб кетишни ва у ердан Худога ибодат қилиб, ҳамду сано айтишни ўрганди. Худо Наталининг ибодатини эшитди, Натали тасалли топди. Аста-секин ваҳима ва қўрқувнинг ўрнини умид эгаллай бошлади. Қўрқув кундан-кунга мустаҳкамланиб бораётган ишонч билан алмашди. Шифолаш жараёни узоқ ва толиқтирадиган даражада бўлди, аммо Натали солиҳ бир эркак билан оила қуриш билан шифолаш жараёни якунланди2.
Наталини халос қилишда на тик қоя, на ўзларини жарликка ташлаган чўчқалар бор эди. Аммо унинг нажот топишига заррача шубҳа йўқ эди. Биз эса шуни ёдда тутишимиз керак: иблис бизга зарар етказиши мумкин, аммо бизни мағлуб қила олмайди. Илоннинг боши янчилган.
Кунларнинг бирида мен шунга ўхшаш ғам-ғуссанинг гувоҳи бўлган эдим. Нефтни қайта ишлаш компанияларидан бирида труба ўтказиш учун беллари бақувват ва миялари билимга унча тўла бўлмаган ишчилар талаб қилинди. Мен бу талабларга мукаммал даражада жавоб берганим сабабли, мактабдаги таътил кунларимни Ғарбий Техас штатидаги тор, узун траншеяларда ўтказдим. Катта экскаватор траншеяни қазир, биз эса экскаватор ортидан лапатка ёрдамида тупроқ ва шағални ковлаб ташқарига улоқтирардик. Хуллас. шу тариқа ишни ниҳоясига етказдик.
Бир куни кечқурун экскаватор тупроқ чиқараётган эди. Бирдан “Илон!” деб бақириб юборди бригадиримиз. Биз траншеядан “тамакидондаги шайтонваччалар”дан тез отилиб чиқдик. Юқорига чиққанимиздан кейин, заҳарли илонлар уясига кўз ташладик. Она илон вишиллаб, болаларини ҳимоя қиларди. Яна траншеяга тушиш тўғрисида гап бўлиши ҳам мумкин эмас эди. Шу пайт ишчилардан бири мўлжаллаб туриб лопаткасини она илннинг нақ бошига урди. Траншеянинг четида туриб, боши танидан жудо бўлган махлуқ қанчалар питирлаётганини биз томоша қилардик. Илоннинг боши танидан жудо бўлганига қарамай, биз ҳамон қўрқиб турардик.
Ғарбий Техас ер ковловчиларининг ҳаётидан келтирилган бу сюжет бизнинг руҳий кунларимизни тасвирлайдиган ўзига хос масалдир. Ахир, иблис илон эмасми?! Ҳаворий Юҳанно уни “Иблис ва шайтон деб аталган бу қадимги илон” деб атайди (Ваҳий 20:2).
Ахир, унинг боши танидан жудо қилинган эмасми? Лопатка билан эмас, албатта хоч билан. Худо “ўша хоч орқали коинотдаги кучлару ҳукмронликлар устидан ғалаба қозониб, уларни қуролсизлантирди. Ўзининг ғолибона юришида уларнинг тутқун эканлигини намойиш этиб, шарманда қилди” (Кол. 2:15; NLT—NewLiving Translation).
Бу бизга нима беради?
Траншеядаги илон ва жарликдаги чўчқа – бир жуфт этик. Аммо улар аллақачон мағлуб бўлган бўлсалар-да, кўзга чўп солишга ҳаракат қиладилар. Албатта, ишонч билар бирга, бизга яна
ЎЙЛАШ ВА МУҲОКАМА ҚИЛИШ УЧУН
1. Макс Лукадо шундай ёзади: “Гасаралик жин чалган одамга назар ташланг – сиз билан бизга иблис қандай келажак тайёрлаб қўйганини тушуниб оласиз.
2. Марк 5:1–20ни ўқинг. Нимага Масиҳ битта буйруғи билан жинларни назорат қила олди? Масиҳ иблис устидан шундай ҳокимиятга эга бўлганидан сиз --------------га қандай муносабатдасиз?
3. Сиз қандай ўйлайсиз: Раббий қирғоққа келиб тушганда (қаранг: 5:2), нимага жин чалган одам Унга қарши чиқди? Нимага жин чалган одам қочиб кетмади?
4. Жиндан халос бўлган бу одам Исодан нимани илтимос қилди (қаранг: Марк 5:18)? Исо унга нима деб жавоб берди (қаранг: Марк 5:19)? Нимага у шундай жавоб берди?
5. 1 Бутрус 5:8–10ни ўқинг. Сиз “иблисга мустаҳкам имон билан қарши турибсиз”? Азоб-уқубатларни ёлғиз биз бошимиздан кечирмаслигимизни эслаш нима учун фойдали? (9-оят)? Биз охир-оқибатда руҳий кучни қайси манбадан оламиз? (10-боб)?
18-БОБ
ИСО ШИФОЛАГАН МОХОВ ОДАМ
ҲАМДАРДЛИК ДАХЛДОРЛИГИ
Сизга битта ғайритабиий савол билан мурожаат этсам бўладими? Қўл бармоқларингизга қаранг: аввал кафтингизнинг орқа томонидан, кейин кафтингизнинг олд томонидан кузатинг. Ҳар бир бармоғингизни диққат билан кузатинг. Охирида бош бармоғингизни айлантиринг.
Агар кимнингдир калласига сизнинг қўлларингиз тўғрисида ҳужжатли фильмни суратга олиш фикр туғилиб қолганда, нима бўларди? Борди-ю продюссер камерани фақат қўлларингизга қаратган ҳолда, ҳаётингизда юз берган воқеаларни ҳикоя қилиш вазифасини ўзининг олдига қўйган бўлса-чи? Биз нимани кўрган бўлардик? Аниқроғи, фильмнинг дастлабки кадрлари чақалоқнинг қўлчаларини намойиш қилган бўларди, кейин онасининг бармоқларини маҳкам ушлаб олган жажжи қўллар катта планда кўрсатилган бўларди. Кейин-чи? Кадрда, эҳтимол, сиз юришни ўрганган пайтингизда стулни ушлаб турган қўллар пайдо бўларди. Ёки овқат ейишни ўрганганингизда, қошиқ билан турли ҳаракатлар қилаётган қўллар кўринган бўларди.
Ҳадемай экранда отангизнинг бўйнини майин силаётган ёки кучукнинг қулоқларидан тортаётган қўллар пайдо бўларди. Аммо бу нимаени билдирган бўларди? Аммо яна бир дақиқадан кейин сизнинг қўлларингиз қилаётган салбий хатти-ҳаракатларга гувоҳ бўлган бўлардик: мана, қўлларингиз укангизни итариб, унинг ўйинчоқларини тортиб оляпти. Ҳаммамиз ҳам қўлларимиз нафақат муҳим ҳаётий хатти-ҳаракатларни, балки эмоцияларимизни ифодалаш учун ажойиб кўмакчи эканини анча эрта тушуна бошлаймиз. Ўша қўл ё ёрдам бериши, ёки итариб юбориши, ё ниманидир тортиб олиши, юқори кўтариши ёки пастга тушириши мумкин.
Бу воқеаларни дўстларингизга намойиш қилиб, айрим лавҳалардан ғурурланишингиз мумкин: қўлларингиз совға беряпти, кимнингдир нозик бармоғига узук тақяпти, ярани боғлаяпти, кечки овқат тайёрлаяпти, ёки ибодат ишораларини пайдо қиляпти. Аммо бу фильмда бошқа саҳналар ҳам бўлиши мумкин, жумладан, кўрсаткич бармоғингиз кимнидир шафқатсиз айблаётган ва мушт уришга тайёр кадрлар.
Берадиган эмас, балки олувчи, таклиф қиладиган эмас, балки талаб қиладиган, севадиган эмас, балки яралайдиган қўллар тақдим қилинади.
О, бизнинг қўлларимизда қанчалар куч жамланган! Бу кучни назоратсиз қолдириб кўринг-а, ҳокимиятга маҳкам ёпишиб олишга қодир, рақибни бўғиб ташлайдиган, айбсизни йўлдан урадиган қуролга айланади. Аммо кучни жиловлаб қўйинг, қўллар ҳузур-ҳаловат қуроли бўлади, Худонинг қўлларида ўша куч шунчаки қурол эмас, балки
Исо шундай қилган эди. Бизнинг Нажоткоримиз Ўз қўлларини тамомила Худонинг ихтиёрига берган эди. Унинг воқеалари жараёнида сиз очкўзлик билан йиғадиган қўлларга ёки асоссиз равишда кўрсаткич бармоқ билан айблайдиган саҳнага дуч келасиз. Исонинг қўллари ҳақидаги фильмда эса Унинг ҳамдардлиги билан тўлиб-тошганини тасвирловчи саҳналар кўплаб берилади: қўлларида болаларини кўтариб олган ота-оналар, қашшоқлар, қўрқувдан эзилганлар, қайғудан адойи тамом бўлган гуноҳкорлар. Исо ҳар бир келган одамга алоқадор эди, ҳар бири Ундан марҳамат топарди, У қўлини тегизиши билан ҳаммалари ўзгариб кетарди. Энг кўп ўзгариш ва марҳаматни У исми йўқ мохов одамга берди. Бу ҳақда Матто баён этган Хушхабарнинг 8-бобида баён қилинади.
Исо тоғдан тушганда катта бир оломон Унинг орқасидан эргашди. Шу орада тери касаллигига чалинган бир одам Исонинг олдига келди. У тиз чўкиб, деди:
— Ҳазрат, биламан, истасангиз, мени бу касалликдан Сиз поклай оласиз.
Исо қўлини узатиб, унга теккизди–да:
— Истайман, пок бўл! — деди. Тери касаллигига чалинган одам шу заҳоти дардидан фориғ бўлди. Исо унга деди:
— Менга қара! Бу тўғрида бировга оғиз оча кўрма. Бориб, ўзингни руҳонийга кўрсат. Покланганингни ҳаммага исбот қилиш учун Мусо амр қилган қурбонликларни келтир.
Хушхабарчилар Марк ва Луқо ҳам бизга айнан шу воқеани ҳикоя қиладилар. Ҳар учала машҳур муаллифларни ҳурмат қилган ҳолда шуни айтишга мажбурманки, уларнинг биронтаси ҳам ана шу воқеага етарли эътибор қаратмадилар. Тўғри, уларнинг учаласи ҳам бизга ўша одамнинг диагнози ҳақида ва унинг шифо топгани ҳақида хабар берадилар. Аммо керакли тафсилотлар қаерда? Уларнинг ҳикояси бизда бир талай саволлар туғдиради, аммо саволлар жавобсиз қолаверади. Хушхабарчилар ўша одамнинг исмини ҳам, таржима ҳолини ҳам, ташқи қиёфасини ҳам бизга қолдирмаганлар.
Баъзан шиддатли тасаввурларимни ушлаб туришим қийин бўлади. Менимча, ҳозир тасаввурларимни бир оз эркин қўйиб бериш вақти келди, ўша одам нимани ўйлаганини, нимани ҳис қилганини, кимнинг ҳаёти Исонинг раҳм-шафқатини ўзгартирганини ҳар томонлама кўриб чиқадиган пайт келди. Исо томон бор-йўғи бир қадам, Унга қилинган бир оғиз илтимос туфайлиилтимос қилган одамга У бир мартагина қўлини тегизса бўлди – инсоннинг ҳаёти тубдан ўзгаради. Сизни ўша одамда юз берган ўзимнинг версиям билан таништиришимга ижозат берсангиз:
Бу одам менда чинакамига қизиқишни пайдо қилади, чунки Янги Аҳд даврида мохов энг даҳшатли хасталик эди. Мохов оқибатида инсон танасини яра босиб кетарди ва инсон танаситириклайин чириб борарди. Қўл панжалари қийшайиб қолар, бўғинлар шишиб чиқарди. Терининг алоҳида қисмлари рангсиз бўлиб қолар, сасиб кетарди. Мохов хасталигининг айрим турлари тери ва мускулларнинг нерв толалари сезувчанлиги йўқолишига олиб келарди. Бунинг оқибатида одам қўл ва оёқнинг бармоқларидан, ҳатто оёқ ва қўлдан бутунлай маҳрум бўларди. Мохов хасталиги қадамба-қадам одамни ўлимга яқинлаштириб борарди.
Мохов билан хасталанган одам учун ижтимоий оқибатлар ҳам, жисмоний оқибатлар каби, ниҳоятда қўрқинчли эди. Мохов хасталиги юқумли деб қараларди, шу боис бу хасталикка йўлиққан одам моховлар колониясига юборилиб, қатъий равишда одамлардан ажратиб қўйиларди.
Муқаддас Битикда мохов хасталиги — жамиятдан тамомила сурилганликнинг рамзи. Бу хасталикка йўлиққан одам таниш-билишлардан ҳам четлатилар, бегоналар ҳам уни четлаб ўтар, у чидаб бўлмас ҳаётга маҳкум қилинган эди. Имоним комилки, эътибордан қолган ҳар бир одам ўша кунни – ҳақиқатнинг кўзларига қараб, тан олишга мажбур бўлган кунни ёдида тутишга мажбур эди: олдинги ҳаёт бир умрга тугаган эди.
Мохов одамнинг рад қилиниши ортиқча шафқатсизлик бўлиб туюлади. Аммо Қадимги Шарқда қабиладошларнинг заифларга ва юқумли хасталарга муносабатини фавқулодда ҳодиса деб ҳисобламаслик керак. Эҳтимол, биз бунақалар учун колониялар қурмасмиз, улар ёнимизда бўлганда уларнинг оғзини ёпмаймиз, аммо улардан маълум даражада девор билан ажраламиз, уялиб нигоҳимизни олиб қочамиз. Бугунги кунда рад қилиниш учун одам албатта мохов бўлиши шарт эмас.
Менинг энг оғир хотираларимдан бири Джерри деган болага тегишли. Мен у билан тўртинчи синфда дўстлашган эдим1. У аҳил болалар тўдасининг бир қисми бўлиб, биз эртадан-кечгача спорт майдончасида ўйнар эдик. Бир куни мен унинг уйига қўнғироқ қилиб, ўйнагани кўчага чиқасанми, деб сўрадим. Телефон трбукасидан маст одамнинг овози эшитилди: “Джерри бугун чиқмайди, бошқа кунлари ҳам чиқмайди”. Мен бу ҳақда дўстларимга айтдим. Дўстларимдан бири, Джеррининг отаси ичувчи, деб тушунтирди. Бу сўз ўша пайтда нимани англатишини билармидим ёки йўқми – эслолмайман, аммо бу сўзнинг маъносини дарров ўзлаштириб олдим. Джерри –иккинчи ларажали ўйинчи, Джерри - қизил велосипед миниб юрадиган йигит, Джерри – қўшни кўчадаги менинг дўстим. Бирдан “Джерри – ичувчи одамнинг ўғли” бўлиб қолди. Болалар ақл бовар қилмас даражада шафқатсиз бўлишлари ҳам мумкин экан, биз ҳам Джеррига шундай муносабатда бўлдик. Аммо нимагалигини эслолмайман. У бизнинг назаримизда юқумли касаллик тарқатувчи, мохов бола эди, аммо унинг айби йўқ эди. Шундай бўлса ҳам, у худди моховлар сингари қишлоқдан бадарға қилинди.
Ажралишни бошдан кечирганлар учун бу таниш ҳиссиёт. Бу ҳиссиётни жисмоний камчилиги бор одамлар ҳам, ишсизлар ҳам, шунингдек, саводи чала бўлганлар ҳам билади. Айрим одамлар ёлғир оналардан қочадилар. Биз депрессияга йўлиққанлардан узоқроқ туришга ҳаракат қиламиз, давоси йўқ хасталикка учраганлардан қочамиз. Биз иммигрантлар учун кварталлар, қариялар учун уйлар, ақли заифлар учун мактаблар, наркоманлар учун реабилитация марказлари, жиноятчилар учун қамоқхоналар қурамиз.
Биз улардан алоҳида бўлишни истаймиз. Джерри сингари ихтиёрий равишда қанча одамлар ўзини иҳоталаш оқибатида азоб тораётганини, қанчалаб ёлғиз одамлар рад қилинишдан қўрқувга тушишини ва бу аҳволни бартараф қилиш учун муваффақиятсиз уринганлари ҳақидаги дардли хотиралардан азоб чекаётганини фақат Худо билади. Улар рад қилиниш азобларини яна бошдан кечиришларига таваккал қилишдан кўра, дахлсизлик мақомига бажонидил рози бўладилар.
Ўзингиз билиб турибсиз – мохов одам қўл тегизиш билан шифо топмади. Хушхабарчи Маттонинг матни шубҳага ўрни қолдирмайди: дард чекаётган одам Масиҳнинг қўл тегизиши орқали эмас, балки сўз билан шифо топди. “Исо қўлини узатиб, унга теккизди–да:
— Истайман, пок бўл! — деди. Тери касаллигига чалинган одам шу заҳоти дардидан фориғ бўлди” (Матто 8:3). Мохов хасталиги Исонинг сўзи билан йўқолди-қолди. Ёлғизлик Унинг қўл тегизиши билан шифо топди.
О, илоҳий тегиниш нақадар қудратли-я! Сиз уни билишингиз керакми? Танани шифолаётган врач ёки кўз ёшларини артаётган устоз... Эҳтимол, дафн маросимида сизни қўллаб-қувватлаган қўл ёки оғир синовларни бошингиздан кечираётганингизда елкангизни силаган қўл – ўша қўл бўлиши мумкин. Янги иш жойингизда дўстона қўл сиқиш...Чўпоннинг руҳни ва танани шифолайдиган ваъзи...Шундай, илоҳий тегиниш қудрати бизга таниш.
Ўз навбатида биз ҳам шуни таклиф қилишими мумкинми?
Кўпчилигимиз Масиҳга бир неча марталаб тақлид қилганмиз. Айримларимизга энг буюк Табибнинг тегингани маълум. Сиз хасталар учун ибодат қилиб, уларга қўлингизни қўйгансиз, заифларга хизмат қилгансиз. Уларга қўлингизни шахсан тегизиш имконияти бўлмаганда, уларга мактуб ёздингиз, телефон орқали қўнғироқ қилдингиз, пирог пишириб бердингиз. Сиз қўл тегизишнинг кудратини билиб олдингиз.
Аммо айримларимиз унутувчанмиз. Олийжаноб қалб эгасимиз, хотирамиз эса заиф. Бор-йўғи бир мартагина қўл тегизиш ҳаётни қанчалар ўзгартириб юбориши мумкинлигини уунутганмиз. Бирон нарсани нотўғри айтиб қўйишдан, ноўрин кўз қирини ташлаб қўйишдан, ниманидир кўнгилдагидай қилмасликдан қўрқамиз. Шунинг учун хато қилиб қўйишдан қўрқиб, ҳеч нарса қилмасликни афзал кўрамиз.
Исо бошқача ўйлагани қандай бахт! Агар сиз хато қилиб қўйишдан қўрқиб, ҳеч нарса қилмасангиз, ҳозирги моховларнинг қисмати ҳақида ўйланг. Тўғри, улар талабчан эмаслар ва ортиқча аниқликдан азоб чекяптилар. Улар тамомила ёлғиз, аммо ҳамон, Худонинг қўл тегизишини ҳис қиламан, деб умид қиляптилар.
Исо қўл тегизилмаганларга тегинди. Сиз Ундан намуна оласизми?
ЎЙЛАШ ВА МУҲОКАМА ҚИЛИШ УЧУН
1. Кимнидир у ёки бу тарзда рад қилишингизга тўғри келганми? Агар шундай қилган бўлсангиз, бу рад қилиш қай тарзда бўлган эди? Нимага ўша воқеа юз берди?Ўша одам билан мулоқотни тиклаш учун нима туртки бериши мумкин эди?
2. Гарчи мохов одамни хасталигидан Исонинг сўзи шифолаган бўлса ҳам, МаксЛукадо Масиҳнинг меҳрибонлик билан тегинишигина уни ёлғизликдан қутқарганига диққатимизни қаратади. Айтинг-чи, сизнинг ҳаётингизда сўзсиз, бир мартагина тегиниш билан айтилган вазиятдаги ҳамма нарса юз берганми?
3. Матто 8:1-4 ни яна бир марта ўқинг. Бу оятлар моховни поклаш ҳақида. Нимага Исо бу одамга тегиниш зарур деб ҳисоблади? Тегинишсиз бу воқеа унчалик драматик ҳолатда бўлмаслиги мумкин эдими? Тушунтириб беринг.
4. Марк 1:40–45ни ўқинг. Мохов хасталигидан покланган одамдан Исо, бу воқеани ҳеч кимга айтма, деб илтимос қилди. Аммо у одам бу ҳақда ҳар жойда ҳаммага айтиб юрди. Агар сиз билан ана шундай мўъжиза юз берганда, сиз сукут сақлаган бўлармидингиз? Тушунтириб беринг.
5. Руҳан раҳмдил биронта одамни эсланг. Унинг хатти-ҳаракати, нутқи ва характери орқалибу руҳ қай тарзда намоён бўлади? Сиз Худонинг мадади билан раҳм-шафқат кўрсатишни ўрганган бўлармидингиз?
19-БОБ
МЕФИБОСИТ
ҲУЗУР-ҲАЛОВАТ
ЖОЗИБАСИ
Дарбадар ўғил йўлда тентирайвериб чарчади. Ундан чўчқа гўнги анқийди, йўлдан ўтаётганлар уни анча наридан айланиб ўтадилар, аммо йигитнинг ўзи буни пайқамайди. У ерга қараб, ёд олган нутқини қайта-қайта такрорлайди: “Ота, — унинг овози аранг эшитиларди, — мен осмонга ва сизга қарши гуноҳ қилдим, энди сизнинг ўғлингиз деб аталишга лойиқ эмасман”. Йигит бу сўзларни айтиб, ўйланиб қолади. Балки, яна қандайдир сўзларни тўлдириш керакдир ёки ҳеч гап айтмаслик керакдир ё бўлмаса, яхшиси, орқага қайтиб, оғилхонага боргани яхшидир? Ахир, у отасининг мулкини совуриб тамом қилди, ота номини шарманда қилди. Охирги йилларда у юлдузга айланган қўшиқчилардан ёмон яшамади: эрталабки карахтликка бош оғриғи, аёллар, татуировка. Отаси уни кечирармикан? “
Ёш йигит ўз келажагини ана шундай режалаштириш билан банд. Ота унга томон югуриб келаётганини... ўзи сезмайди! Ота, худди урушдан қайтган қаҳрамон сингари бошдан-оёқ ифлос бўлиб кетган болани бағрига босади. Ота хизматкорларига, ўғлимга кийим, узук, чориқ олиб келинглар, деб буйруқ беради. “Менинг ўғлим қандайдир жулдурвоқи бўлиб кўринмасин”. Кейин яна буйруқ беради: “Гўшт қовуринглар, шароб олиб келинглар, базм қиламиз!” Шу пайт остонада пайдо бўлган тўнғич ўғил бу учрашувга зимдан қараб, хафа бўлади. “Мен учун бунақанги зиёфатлар ҳеч қачон уюштирилмаган эди”, - дея қўлларини кўкрагига чалиштириб, жаврайди.
Ота ҳаммасини унга тушунтиришга ҳаракат қилади, аммо ўжар ўғил тушунишни истамайди. У хафа, елкасини қисади, арзон ҳузур-ҳаловат ҳақида нимадир деб ғўлдирайди, отини эгарлаб, чоптирганича кетади. Сиз бу воқеаларни яхши биласиз. Сиз меҳрибон ота ва бадхоҳ ака ҳақидаги масал билан танишсиз (қаранг: Луқо 15:11–32).
Биласизми, кейин нима бўлди? О, бу ажойиб воқеа! Тўнғич ака укасига панд бермоқчи бўлади. “
“О, кийимларинг жуда чиройли, укажон! – деди ака укасига. – Эҳтиёт бўл, кир қилиб қўймагин, бўлмаса, отам сени химчисткага юборади”. Кичик ўғил эътибор бермади. Эртаси кун отасига дуч келганда, кийимидаги доғларга инжиқлик билан ишора қилди.
Яна бир неча кундан кейин тўнғич ўғил узук тўғрисида укасини огоҳлантиради:
—Отам сенга берган узук жуда қиммат туради. Отам бу узукни сенинг бош бармоғингда кўришни истаган бўларди.
— Бош бармоғингда дейсизми? Отам менга бу тўғрида ҳеч нарса демади-ку.
—Шундай нарсалар борки, улар ҳақида тақводор одамларга айтиш керак эмас.
—Аммо бу узук бош бармоғимга сиғмайди-ку.
—Нима муҳимлигини ўйлаб кўр — отага маъқул келишми ёки ўзингга қулайликми? — деб тиржаяди диндор назоратчи узоқлашар экан.
Аканинг ниятлари ҳали тўлиқ юзага чиқмади. У меъда хасталигидан дард чекаётган солиқ хизматининг аудитори сингари айёрлик билан дейди:
—Агар чориғингнинг ипи боғланмаганини отам кўрса, чориқни сендан тортиб олади.
—Тортиб олмайди. Бу – совға. Отам тортиб олмайди...ёки тортиб оладими?
Собиқ дарбадар ўғил чориғининг ипларини маҳкам боғлаш учун эгилади. Шунда ота ўзи ҳадя қилган кийимни кичик ўғил доғ қилганини кўриб қолади. Чориқ ипларини боғлашни ҳам унутиб, доғларни артишга тутинади. Яна қарасаки, узук ҳалигача бош бармоқда эмас. Шу пайт отанинг: “Аҳволларинг яхшими, ўғлим?” деган овози эшитилади.
Кийими доғ бўлганидан, чориғи иплари боғланмаганидан, узук акаси айтган бармоғида бўлмаганидан ёш йигитни қўрқув қамраб олган. “Кечирасиз, ота” – деб орқасига қайрилади-ю югуриб кетади.
Мажбуриятлар жуда кўп: кийимни ифлос қилмаслик, узукни бош бармоқда тақиш, бунинг устига, чориқ иплари билан овора бўлиш. Ким ҳам бундай мезонларга мос келади?! Отанинг совғаси ёш йигитга малоллик келтиради. У отаси билан учрашмасликка ҳаракат қилади, отамга маъқул келмаяпман, деб ҳис қилади. Отасининг совғаларини энди у ишлатмайди, чунки уларни ёмон қилиб қўйишдан қўрқади. Чўчқа боқиб юрган пайтларидаги эркинликни қўмсайди: “
Ниҳоят, воқеамиз якун топди. Топинг-чи, мен қаердан топдим экан уни? “Галатликларга мактуб”дан! Қонунни яхши кўрадиган айрим “катта оғалар”нинг иштиёқи сабабли, ҳаворий Павлуснинг мактубларини ўқийдиганлар ҳузур-ҳаловатдан бош тортиб, қонунга риоя қилишни мақсад қилган эдилар. Ўшандан бери масиҳийлик уларга шунчалик шодлик олиб келдики, ошқозон эндоскопияси “зонд ютиш” воситасида аниқ билингани сингари, ҳаворийни ташвишга солган нарса шу эди:
Сизлар Худодан шунчалик тез юз ўгириб, бошқа бир Хушхабарга юз бураётганингиздан жуда ҳайронман. Ахир, Масиҳнинг инояти орқали Худо сизларни Ўз Хушхабарига даъват қилган эди. Ўша Хушхабардан бошқа ҳеч қандай хушхабар йўқ–ку! Фақат баъзилар сизларни чалғитиб, Масиҳ ҳақидаги Хушхабарни бузиб кўрсатмоқчи бўладилар<…>Лекин шуни биламизки, инсон қонунга амал қилиш билан эмас, балки Исо Масиҳга бўлган имони орқали оқланади. Шунинг учун ҳам биз қонунга амал қилиш билан эмас, Масиҳга бўлган имонимиз туфайли оқланамиз, деб Исо Масиҳга ишондик. Ахир, ҳеч ким қонунга амал қилиш билан оқланмайди.
Шод-хуррамликмасиҳийликнинг сафига ноқонуний ёриб киришидан уни ҳимоя қиладиган ашаддий ҳимоячилар рим жамоатида топилди. Павлус уларга шуларни эслатиб қўйишга мажбур эди: “Мана, қонунни бажарганидан қатъий назар, Худо томонидан оқланган одамни Довуд ҳам бахтли, деб айтади”(Рим. 4:5).
Ана шундай бемаъниликни Филиппидаги масиҳийлар ҳам юқтириб олган эдилар. У ердаги “катта оғалар” бош бармоқда узук тақишни талаб қилмадилар, аммо янги имонлилар нажот топишлари учун суннат қилинишлари керак, деб уқтирдилар (қаранг: Флп. 3:2, 3).
Ҳатто ўша пайтда имон байроқдори бўлган Қуддус жамоати ҳам “Имон сифати учун назорат Кенгаши” номли янгича модадаги ваъзни четлаб ўтолмади. Яҳудий бўлмаган масиҳийларга ўжарлик билан, татбиқ қилиш учун лойиқ дея қуйидагича уқтирилди: “Мусонинг қонунига биноан суннат қилинмасангизлар,нажот топа олмайсизлар.” (Ҳаворийлар. 15:1).
Жамоатлари фисқи-фасодга тўлиб тошган катта оғалар ҳузур-ҳаловат тиқинлари деган иллатдан жабр кўрдилар. Мана, ўша хасталикнинг аломатлари: уларнинг айтишича, Самовий Ота уларни абадийлик дарвозасидан олиб ўтар экан, аммо Унинг дастурхонида атрофидан жой олиш учун лойиқ бўлиш керак эмиш. Худо уларнинг нажот топиши учун тўлов тўлайди, аммо бу қарз бўлиб, солиҳ хатти-ҳаракатлари билан ўшақарзларни қоплаш керак экан. Осмондан уларга қайиқ берилади. Аммо нариги қирғоққа ўтиш керак бўлса, эшкакни уларнинг ўзлари эшиши керак экан.
Ҳузур-ҳаловат тиқинлари – лабни тегизиб татиб кўриш, аммо ича олмаслик, лабни ҳўллаш, аммо чанқоқни қондира олмаслик демакдир. Булоқ суви ёнида турган ҳолатингизни тасаввур қилиб кўринг. Бу кўрсатма шу вазиятга тўғри келади. “Марҳамат, сувни ютишдан ўзингизни тийинг. Оғзингизни тўлдиринг, аммо ошқозонни эмас”.
Бемаънилик. Агар ичиш мумкин бўлмаса, у сувдан нима фойда?! Агар ҳузур-ҳаловат ҳаётингизни ўзгартиришига йўл қўйилмаган бўлса, бу ҳузур-ҳаловатдан нима фойда?!
Ёки йўл қўйилганми? Юрагингизнинг ҳолатини сиз нима билан қиёслаган бўлардингиз? Ўт ўчириш машинаси сув сепаётганда, бошдан-оёқ шалаббо бўлган тўполончи болага қиёслайсизми ёкиўйноқлаб турган шлангигами, ё саҳрода ўсадиган тиканл қамғоққа қиёслайсизми? Буни аниқлаш осон. Ўзингизга “Худонинг ҳузур-ҳаловати менга инъом қилинганми?” деб савол беринг. Инсон қалбига чуқур шимдирилган ҳузур-ҳаловат инсон моҳиятини бир умрга белгилаб беради.
Аммо меҳр–шафқатга бой Худо Ўзининг бизга бўлган буюк муҳаббатини қуйидагича кўрсатди: Гарчи биз гуноҳларимиз туфайли руҳан ўлик бўлсак ҳам, Худо бизни Масиҳ билан бирга тирилтирди. Биз Худонинг инояти туфайли қутқарилганмиз. Худо бизни Масиҳ билан бирга тирилтирди ва бизга самода У билан бирга жой берди. Булар Исо Масиҳ туфайли амалга ошди. Худонинг инояти беҳад мўл эканлиги то абад намоён бўлиши учун У бизга Исо Масиҳ орқали меҳр–шафқат кўрсатди. Ахир, сизлар Худодан иноят топиб, имон орқали нажот топгансиз. Бу Худонинг инъомидир, сизнинг ютуғингиз эмас. Яна ҳеч ким: “Мен савоб ишларим туфайли қутулганман”, деб мақтанмасин.
Қаранг,ҳузур-ҳаловат қандай сифатлари билан бизга берилган экан, биз энди...
•руҳан тирик:“Худо бизни Масиҳ билан бирга тирилтирди”
( 5-оят);
•осмонда истиқомат қиламиз: “самода бизга жой берди” ( 6-оят);
•Худо билан бирлашдик: “Худо бизни Масиҳ билан бирга тирилтирди” (6-оят);
•ҳузур-ҳаловатни тарғиб қиламиз: “Худонинг инояти беҳад мўл эканлиги то абад намоён бўлиши учун... кўрсатди” (7-оят);
•Худонинг суюкли болаларимиз: “...сизлар Худодан иноят топиб, имон орқали нажот топгансиз” (8-оят).
Ҳузур-ҳаловат ўз хусусиятлари билан инсонга инъом қилинган. Ҳузур-ҳаловат инсон қалбига кириб ўрнашганда, заминий ёрлиқлар хиралашади. Атрофдагилар ловия солинган консерва банкасидаги сингари ёрлиқни сизга ёпиштиришга улгуради, асло кечикмайди: аҳмоқ, фойдаси тегмайдиган, сусткаш, вайсақи, ялқов, қурумсоқ... Ҳузур-ҳаловат кириб келганда эса, бу танқидий эътирозларни ювиб ташлайди. Шу сабабли шундай тасаввурга келасизки, сиз олдинги одам эмассиз. Худо сизни руҳан тетик, осмонда истиқомат қиладиган, У билан бирлашиб кетган, ҳузур-ҳаловатни намоён қиладиган одам ҳисоблар эди. аммо энди сиз ўша одам эмассиз.
Албатта, бизга ёпиштирилган ёрлиқларнинг ҳаммаси салбий эмас. Айрим одамлар сизни чиройли, ақлли, омадли ёки малакали деб ҳисоблайди. Ҳатто президент ёрдамчиси лавозими ҳам ҳозирги мақомингиз билан тенглаша олмайди. Ахир, сиз “Исо Масиҳда осмонга тайинлангансиз”. Ҳузур-ҳаловат масиҳийча аннотация ёзади. Шубҳасиз, айнан ана шу хизматни у Мефибоситга кўрсатган эди. Кўрайлик-чи, қандай қилиб ҳузур-ҳаловат инсон ҳаётини ўзгартирар экан. Довуд Шоулнинг ўрнига тахтга ўтиргандан кейин сўради: “Шоул хонадонидан бирор одам қолдими? Агар бўлса, Йўнатаннинг ҳақи–ҳурмати унга яхшилик қилайин” (2 Шоҳ. 9:1).
Филистлар, эсингизда бўлса. Шоул устидан ғалаба қилдилар. Жангу жадаллар тўзони тарқагандан кейин, Довуд Шоулнинг авлодига раҳм-шафқат кўрсамоқчи бўлди. Шоулнинг Зибах деган хизматкори шоҳга эслатди: “Йўнатаннинг бир ўғли бор, унинг иккала оёғи ҳам майиб” (2 Цар. 9:3). Эътибор беринг: боланинг исми эсланмаяпти. Фақат унинг камчилиги эсланяпти, холос. Олдинги боблардан бирида бу бахтсиз ҳодисанинг тавсифини топамиз. Шоул билан Йўнатаннинг ўлими ҳақида хабар пойтахтга етиб келганда, Йўнатаннинг хонадонидаги энага беш ёшли боланинг қўлидан ушлади-да, қоча бошлади. Аммо энага шошилиб югуриб кетаётганда, қоқилиб тушди ва болани қўлидан тушириб юборди, оқибатда боланинг иккала оёғи ҳам чўлоқ бўлиб қолди.
Бундай болага ёрдамни кимдан излаш мумкин? Бола на юра олади, на ишлай олади. Боланинг отаси ва бобоси ҳалок бўлганлар. Муваффақиятсизликка учраган йўлбошчининг чўлоқ набираси қаерга ҳам борарди? Нижнелишенскка-чи? Бу ном қулоққа жуда ёқимли эшитилмайди.
Техас штатидаги Лисогорск ёки Орегон штатидаги Сорняково ё Индиана штатидаги Лизунец шаҳарчаларининг номлари каби.
Исроил, Нижнелишенск. Мефибосит учун номини айтишга тил келишмайдиган, қоғоз халта ёрилиб, ичидаги қовун тушиб кетгани сингари, энага қўлидан тушириб юборган одам учун жуда боп жой. Бундан баттар бўлмайди! Жуда ёмон жой, Нижнелишенскнинг хилват жойларидаги ҳаётга барҳам берилади энди.
Сиз унинг кўринишлари билан танишмисиз? Агар сизни қачонлардир ўша ерга ташлаган бўлсалар, тўғри. Агар сиз рўйхатдан ўчирилган, ташландиқ, командадан чиқариб юборилган, етимхонада қолдирилган йигит бўлсангиз, бу тўғри. Сиз эса ҳамон оқсаяпсиз. Одамлар сизнинг исмингизни эсламайдилар, аммо нуқсонларингизни эслайдилар.
—У —ичувчи.
—О, бўлмасам-чи, у аёлни эслайман. У бева.
—Сиз Тьмутараканлик анови саёқни айтяпсизми?
—Йўқ, у аёл Нижнелишенскдан.
Бу ёрлиқ сизга бутунлай ёпиштирилган.
Кейин қандайдир эртакнамо ўзгариш юз бергандай бўлади. Шоҳнинг элчилари эшигингизни тақиллатади. Сизни извошга ўтқазиб, шоҳнинг қабулига олиб кетадилар. Жуда ёмон хаёллар каллангизга келаверади, аранг нафас олаётган камерадошингиз учун ибодат қила бошлайсиз. Аммо хизматкорлар сизни қамоқхона эшигига эмас, шоҳнинг дастурхонига олиб келиб ўтқазадилар. Меҳмонлар карточкаси сизнинг тарелкангиз рўпарасига қўйилган, унда сизнинг исмингиз ёзилган. “.Мефибосит, худди шоҳ фарзандларининг биридай, шоҳ дастурхонидан таом ейдиган бўлди” (2 Шоҳ. 9:11).
Чарлз Суиндолл Муқаддас Китоб сюжетларидан илҳомланиб ажойиб образлар яратди. Мен Довуднинг саройи тасвирланган саҳнани жуда яхши кўраман.
Олтин ва бронза ашёлар унчалик ёруғ бўлмаган шароитда кўзни қамаштиради. Баланд ёғоч гумбазлар кенг залларни безаб турибди.... Довуд болалари даврасида кечки овқатга боряпти. Дастурхон атрофида офтобдан қорайган, офатижон Абусалом ва гўзал Тамара ўтирибди. Тушликка занг чалинди. Шоҳ, овқатга таклиф қилинганларнинг ҳаммаси шу ердамикан, деб текшириш ниятида дастурхон атрофини кузатади. Битта одам йўқ.
Нижнелишенскдан —шоҳ саройига,номаълумликдан – шоҳ оиласи аъзолигига, умидсизликдан – шоҳ дастурхонига. Мефибосит учун бу – ажойиб тарзда ўсишдир! Биз учун ҳам ёрқин эслатма. У — ботқоқдан бекликка борадиган йўлимизда бизга намуна. Худо бизниНижнелишенскнинг овлоқ жойидан олиб чиқиб, Ўз дастурхонига ўтқазди. “Худо бизни Масиҳ билан бирга тирилтирди ва бизга самода У билан бирга жой берди”(Эфес. 2:6).
Бу оятни “Эй Отамиз!” деган мурожаат сифатида ёдингизда тутинг. Кейинги сафар сизга кечаги қийинчиликларни эслатадиган саҳронинг қуруқ шамоли эсганда, Худонинг ҳузур-ҳаловати қадаҳига қўлингизни узатинг ва охиригача сипқоринг. Ҳузур-ҳаловат сизнинг ҳақиқий моҳиятингизни белгилайди. Бир умр сиздан норози бўлиб келаётган отангизнинг сиз ҳақингиздаги ҳукми ҳақиқатдан узоқ бўлгани сингари, қарилик маразмини бошидан кечираётган амаки-тоғаларингизнинг сизни кўр-кўрона яхши кўришлари ҳам ҳақиқатдан узоқ.
Сиз ҳақингизда инсон фикри аҳамиятга эга эмас. Худоники эса, аксинча, жиддий аҳамиятга эга. У, сизлар меникисизлар, деб айтади. “Ахир биз Худонинг ижодимиз. Худо бизни хайрли ишлар қилишимиз учун Исо Масиҳ орқали яратди, бу ишларни биз учун азалданоқ тайёрлаб қўйган эди” (Эфес. 2:10).
Менимча, Мефибосит бу оят билан таниш бўлган. Тасаввур қилинг: у Нижнелишенскда бўлган чоғларда кимдир унга шундай деб айтган бўларди: “Бурнингни суқма, дўстгинам. Тушунарли, сен на ўйинга туша оласан, на югура оласан. Бошқалар ҳовлида тўп тепиб юрганларида, сен деразадан қараб ўтиришга мажбурсан. Аммо шуни яхшилаб эшитиб олгинки, Худо сенинг тарихингни ёзиб қўйган. У Ўз драмасида ролга сени танлаб олган. Уч минг йилдан кейин сенинг тарихинг йигирма биринчи асрдаги айрим китобхонлар учун ҳузур-ҳаловат фаолиятининг намунаси бўлади”.
Мефибосит шу гапга ишонган бўлармиди? Билмайман. Аммо сизлар ишонинглар, деб ибодат қиламан. Ахир, сизлар – Худонинг санъат асарларисиз, Унинг ҳузур-ҳаловат галереясида эътирозга ўрин қолдирмайдиган гувоҳларсиз.
Юз йил олдин Шотландиянинг денгиз қирғоғидаги меҳмонхоналарининг бирида бир гуруҳ балиқчилар дам олаётган эканлар. Улар балиқчилар қайиғини қирғоққа чиқарибдилар. Улардан бири қўлдан чиқариб юборган балиқнинг катталигини тасвирламоқчи бўлиб, қулочини ёзган экан, патнисда турган чой тўла чойнак учиб кетибди ва оқланган деворга бориб урилиб синибди. Деворда хунук доғ излари қолибди. Меҳмонхона хўжайини улар келтирган зарарни кўриб, чуқур хўрсинибди:
—Деворнинг ҳаммасини оқлашга тўғри келади.
—Қани, кўрайлик-чи, —дебди нотаниш одамлардан бири.
— Менга анови нарсаларни олиб келинг.
Меҳмонхона хўжайинининг йўқотадиган ҳеч нарсаси йўқ экан. У рози бўлибди. Нотаниш одам қутисидан қалам, чўтка, бир нечта банка зиғир мойи ва бўёқ олибди. У чўткани қўнғир ранг бўёққа ботириб, деворнинг чойдан доғ бўлган қисмига бир неча марта енгилгина юргизган экан, аста-секин деворда катта-катта шохлари бор буғу тасвири пайдо бўлибди. Ўша одам сурат остига имзо чекибди, пулни тўлабди ва меҳмонхонадан чиқибди. Нотаниш одам машҳур рассом жаноб Эдвин Лэндсир* экан. Унинг қўлида одамни ранжитадиган эҳтиётсизлик оқибати шоҳ асарга айланибди2.
Худонинг қўллари ҳам қайта-қайта худди ўшанақа шоҳ асарларни ижод қилади. Худонинг қўллари ҳаётимиздаги парча-парча доғларни Ўз севгиси орқали ўзгартириб, маҳорат биланбирлаштиради. Биз Унинг шоҳ асарларига айланиб қоламиз: “Худонинг инояти беҳад мўл эканлиги то абад намоён бўлиши учун У бизга Исо Масиҳ орқали меҳр–шафқат кўрсатди“ (Эфес. 2:7).
Шундан келиб чиқиб, сизнинг шахсиятингизни ким белгилайди деб сўрамоқчиман. Қайси воқеа сиз учун ҳал қилувчи омилга айланади? Шоҳ дастурхонида қайси куни сизни кимлардир туширган ёки шоҳ дастурхонига ўтқазган?
Сиз ўзингизни Худонинг шоҳ асари сифатида қабул қилинг. Унинг ҳузур-ҳаловат булоғидан кўп ичинг. Булоқ сувидан ичганингиздан кейин, Нижнелишенск майда нуқтага айланганини кўрасиз. Сиз шоҳ саройида рўйхатга ўтганингиз учун қоп-қоронғу ўтмиш ўз таъсирини йўқотади.
Хуллас, бу оламдаги катта оғаларнинг ҳар қандайига қандай жавоб беришни биласиз. Ҳар хил доғ кетказувчи нарсалар ва заргарлик буюмлари осиб юриш қоидаларини унутинг. Бу ишларингиз сизни қутқара олмайди, қутқарилган бўлсангиз, қутқарилганингизни сақлай олмайди. Ҳузур-ҳаловат эса буларнинг ҳаммасининг уддасидан чиқади. Кейинги сафар катта оғангиз исковуч итлар тўдаси сингари сизга қаттиқ бақирганда, чориғингиз ипларини боғланг, номсиз бармоғингизга узукни тақинг, ҳаворийнинг ҳузур-ҳаловат ҳақидаги қуйидаги сўзларини келтиринг: “...мен ҳаворийларнинг ҳаммасидан ҳам кўпроқ меҳнат қилдим. Лекин аслида меҳнат қилган мен эмас, балки Худонинг иноятидир” (1 Кор. 15:10).
* Эдвин Лэндсир (1802–1873) —инглиз рассоми, машҳуранималиячи рассом —
ЎЙЛАШ ВА МУҲОКАМА ҚИЛИШ УЧУН
1. “Ҳузур-ҳаловатни қабул қилиш” ва “қонунга риоя қилиш” нимаси билан фарқ қилишини тасвирланг. Нимага “қонунга риоя қилиш” одатда шодликдан маҳрум қилади? Галат. 1:6,7; 2:16ни ўқинг. Ҳвворий Павлусни кўпроқ нима ташвишга солган эди?
2. Биз вақти-вақти билан қандай қилиб Худонинг дастурхонига етишиш учун ҳаракат қиламиз?
3. Қандай қилиб ҳузур-ҳаловат инсоннинг дилабгорлиги, дарди, ғамгинлиги ва жисмоний камчиликларини Худонинг шуҳратига юз бурдиради? Қандай қилиб ҳузур-ҳаловат сизнинг ҳаётингизни йўлга қўйди? Сизнинг бугунги ҳаётингизга у қандай таъсир ўтказди?
4. 2 Шоҳ. 9:1–3ни ўқинг. Нимага Довуд Мефибоситга (1-оят) шунчалик ғамхўрлик қилди? Агар Мефибосит шоҳнинг саройига бориш ўрнига қочиб кетишга ҳаракат қилганда, нима юз берган бўларди? Биз Шоҳдан қочиб кетганимизда, Унинг дастурхони атрофида ўтириш марҳаматидан ўзимизни маҳрум қилганимиз тўғрисидаги воқеалар сизга маълумми?
5. Мефибосит ўзини қандай тутди? (8-оят)? У қандай имтиёзга эга бўлди (11-оят)?
20-БОБ
ЙЎШИЁ
МЕРОСДАН УСТУН КЕЛИШ
Бошқаларда учрамайдиган мерос ҳақида гапириш Стефанда бор. Мерос сабабли у тирикчилиги учун ишлаб топади. У Германия ҳудудида ўрмонзорни мерос қилиб олган эди. Бу ўрмонзорга унинг аждодлари тўрт юз йилдан бери эгалик қилиб келади. Бугунги кунда унга даромад келтираётган дарахтлар энг катта бобоси томонидан 180 йил илгари ўтқазилган. Стефаннинг ўзи ўтқазган дарахтлар эса унинг чевара-эваралари дунёга келмасдан олдин ҳосил бермайди.
Стефан — авлодлар силсиласида бир бўғин.
“Ҳар бир авлод танлов олдида туради, — деган эди у менга. — Ё вайрон қилиш ёки яратиш. Ерни ё ҳайдаб, ўғитлаш керак ёки авлодларнинг меросини кўпайтириб, ўз авлодингга мансуб қисмининг самарасини йиғиштириб олиб, онгли равишда ерга ишлов бериш керак”1.
Стефан ҳосилни йиғиштириб оляпти, уруғлар эса қадим ота-боболари томонидан экилган.
Стефан уруғ экяпти, ҳосилини келгуси авлод йиғиштириб олади.
Ўтмиш билан алоқа ва келажак олдидаги масъулият авлодларнинг мустаҳкам занжирини ҳосил қилади, авлодларнинг битта бўғини Стефандир.
Айтгандай, худди сиз билан мен ҳам шундаймиз. Биз — олдинги ва келгуси авлодларнинг наслларимиз. Биз — ўзимизгача ишлаб чиқарилган меҳнат самараларининг меросхўрлари, эгаларимиз. Ўзимиз ўтқазмаган ўрмонда туғилганмиз.
Шу ўринда савол келиб чиқади: “Сизнинг ўрмонингизда ишлар қандай?” Ота-боболарингиз сизга нимани васият қилиб қолдирган? Ота-боболарингиз сизга қолдирган мерос ичингизда қандай туйғуларни пайдо қилади? Фахрланишними? Эҳтимол шундай бўлса керак. Баъзиларимиз собит имоннинг чуқур илдиз отган эман дарахтлари бор ва руҳий ҳақиқат хиёбонига тенг ҳосилдор ерини мерос қилиб олиш бахтига муяссар бўлганмиз. Бундай ўрмонда бошни баланд тутиб, оталар меросидан фахрланиб юришимиз мумкин. Бундай ҳолда сиз уларга миннатдорчилик билдиришингиз қолади, холос. Чунки ҳаммага ҳам шундай мерос насиб этмаган.
Кўпчилигимиз ўзимизнинг шажара дарахтимиздан уялишга лойиқмиз. Камбағаллик, шармандалик, шафқатсиз муносабат —мана, баъзиларимиз қандай бўш ётган ерни мерос қилиб олганмиз. Уларнинг ерлари талон-тарож қилинган, ўрмонлари кесиб олинган, аммо уруғ экилмаган.
Балки, сиз ашаддий фанатизм муҳитида тарбияланиб, турли тоифадаги озчиликка сабрсиз бўлиб қолгандирсиз. Эҳтимол, сизнинг оилангизда хасислик нормага айланпб қолгандир, бойлик орттиришингизга очофатлик мана шу ерда.
Агар болалик хотираларингиз сизга илҳом эмас, қайғу-аламлар олиб келса,ўтмиш ҳаётингиз акс садосида олдинги азобларингиз, хўрланганларингиз, лоқайдлигингиз эшитилса, буларга ажабланмайман. Ўшанда сиз бу сингари муносабатларни одатдаги ҳол деб қабул қилгансиз, энди эса, бунақа бўлиши мумкин эмас, деб тушуняпсиз.
Ўтмишингизни кўриб чиқишга ҳаракат қиляпсиз.
Мен сизга худди шундай фикрлар муқаррар изтиробга солган одам ҳақида ҳикоя қилиб бераман. Унга даҳшатли мерос қолди. Унинг бобоси қотил ва ёвуз эди, ўз фарзандлари устида зўравонликка оид маросим ўтказарди. Унинг отаси ҳам ниҳоятда қора ниятли шахс бўлиб, ибодатхоналарни талон-тарож қилар, имонлиларни масхара қиларди. Айтгандай, у йигирма тўрт ёшида ўлдирилган эди. Ўлдирганлар...ўзининг дўстлари эди.
Қариндош-уруғларнинг бундай хулқ-атвори жуда ҳам ёмон ҳисобланмас, аксинча, ўз даври учун одатдаги ҳол эди. Ўша пайтларда ибодатхоналар фоҳишаларнинг жойи эди. Ўшанда дуохонлар бир хил оҳангдаги дуоларни вайсаб, одамларнинг хасталикларини даволардилар. Ўшанда халқ юлдузларга топинар, мунажжимларга ишонишарди. Ўшанда уларнинг фикри-зикри фарзанд дунёга келтириш билан эмас, балки турли бидъатлар билан банд эди.
Мана шундай мудҳиш даврда туғилган одамнинг ҳечам омади келмади. Бобоси – сеҳргар, отаси – ярамас, қабиладошлари – бузуқ ва хиёнаткор бўлган одамларни қандай истиқбол ҳам кутарди?! Уларга эргашиш керакми? Мен сўз юритадиган одам ҳақида кўпчилик “оилавий анъаналар”ни қуйидагича давом эттириши муқаррар: “Унга, туғилмасдан олдиноқ, олма – олма дарахтидан узоққа тушмайди, у жиноятчи”, деган ёрлиқ ёпиштирдилар...Кейин унинг ортидан шивирлаб гапиришда давом этдилар: “Мана, кўрасизлар, у отасидан ҳам ўтиб тушади”.
Аммо улар хато қилган эдилар. У ҳеч кимга эргашмади. У тескари томонга кетди, эҳтимоллик назариясига қарши чиқиб, ўз замонидаги ахлоқ йўлида тўғон сингари турди, Ўз халқининг келажагини бошқа ўзанга солиб юборди. Унинг ютуқлари шунчалик катта эдики, биз йигирма олти асрдан кейин, унинг бошидан кечирган воқеаларни ҳикоя қилишда давом этяпмиз.
Биз шоҳ Йўшиёнинг бошидан ўтган воқеаларни ҳикоя қиляпмиз. Олам янада донишманд ҳукмдорларни, бой-бадавлат шоҳларни ва янада қудратли олий ҳукмдорларни билади. Аммо тарих ёш Йўшиёдан ҳам ортиқ жасур шоҳни билмайди. Бунақа шоҳ йўқ ҳали чиқмаган эди.
Исодан олти аср илгари туғилган Йўшиё лиқиллаб турган тахтни, шуҳрати кетган тожни, бўм-бўш бўлиб қолган маъбадни, тамомила унутилган Қонунни, ўзларига маъқул келган худоларга топинадиган халқни мерос қилиб олди. Йўшиё ҳукмронлик қилаётганига ўттиз бир йил бўлганда, маъбад тикланди, бутлар йўқ қилинди, Худонинг Қонуни олдинги кучига ва таъсирига қайтди.
Ўрмон қайтадан тикланди.
Йўшиёнинг бобоси Манаше “... шунчалик кўп айбсиз қон тўкдики, Қуддусни бу бошидан нариги бошигача қонга ботир”ган (4Шоҳ. 21:16) шоҳ сифатида эсда қолди. Унинг отаси шоҳ Омон ўз лашкарбошилари томонидан ўлдирилди. “У Эгамизнинг кўзи олдида қабиҳ ишлар қилди”, - деб ёзилган эди хотира тошида.
Халқ қуролли отрядлар ташкил қилиб, қотилларнинг жазосини берди. Саккиз ёшли Йўшиё тахтга ўтирди. Йўшиё ҳукмронлигининг бошида ажойиб танлов қилди: “Йўшиё Эгамиз олдида тўғри ишлар қилди. Ўнгга ҳам, чапга ҳам оғмасдан, бобоси Довуднинг йўлидан юрди” (4Шоҳ. 22:2).
Йўшиё тақлид қилишга лойиқ ота-боболаридан бирини топмагунча, оилавий альбомини варақлайверди. У отасидан намуна олишдан воз кечди ва бобосининг ҳаётига эътибор бермади. У Довудни топмагунча ўзининг шажарасини ўрганаверди. Довудни топгандан кейин “унга ўхшаган бўламан”, деб қарор қилди. У қўллаган принцип шундай эди: ота-онани танлаш бизнинг ихтиёримизда эмас, аммо раҳбарларни танлай оламиз.
Йўшиё Довудни танлаганда (у Худо томонидан танлагани эсимизда), ҳаммаси ўшанда бошланган эди.
Унинг кўрсатмаси билан Баалнинг қурбонгоҳлари буздирилди, бу қурбонгоҳларнинг ёнидаги тутатқи қурбонгоҳлари ҳам синдириб ташланди. Ашеранинг устунлари, шунингдек, ўйма ва қуйма бутлар парчаланиб, бўлаклари ўша бутларга қурбонлик қилганларнинг қабрлари устига сочиб ташланди. Йўшиё бутпараст руҳонийларнинг суякларини ўзлари сажда қилган қурбонгоҳлар устида ёқди. Шундай қилиб, у Яҳудо ва Қуддусни поклади... қурбонгоҳларни синдирди, Ашерага аталган устунларни кесди, бутларни парчалаб ташлади. Исроил юрти бўйлаб ҳамма тутатқи қурбонгоҳларини бузди. Шундан кейин Қуддусга қайтиб кетди.
Давлат бошлиғи томонидан қўлланган чоралар халқ орасида жуда ҳам оммалашмайди. Аммо Йўшиё ҳақиқат ва ҳақиқат бўлмаган нарсалар билан дўстларнинг асабига тегишга интилмади. У том маънода қатъиятлиэканини кўрсатди: “Менинг оталарим ўргатганларини бошқаларга ўргатмайман. Мен уларнинг танловини рад қиламан”.
Иш шу билан тугамади. Тўрт йил ўтгач, Йўшиё йигирма олти ёшга кирганда, ачинарли аҳволда қолган маъбадга эътибор берди. Маъбад тамомила вайрон бўлган эди. Аммо Йўшиё бундан довдираб қолмади.Маъбад билан юз берган воқеалар унда ғайратни ва маъбадни тиклаш истагини қўзғатди: эстафета бошланди, аланга ёқилди.
Йўшиё тахтга ўтирар экан, бобоси Довуднинг Худога хизмат қилиш қарорина эргашди. Энди у Худога кимдир хизмат қилишини танлайди: “Йўшиё юртни ва Эгамизнинг уйини поклагандан кейин, ҳукмронлигининг ўн саккизинчи йилида Озалиё ўғли Шофонни, Қуддус ҳокими Масиёни ва мушовир Йўхоз ўғли Йўхни Эгаси
(2 Солнома. 34:8; таъкид меники. —М. Л.).
Худо
Йўшиё ўрама қоғоздаги сўзларни эшитиб, жуда қаттиқ хижолатда қолди. У “Халқим Худодан жуда узоқлашиб кетибди, Худонинг Каломи халқимнинг ҳаётидан йўқолган экан”, дея йиғлади. У хизматкорини: “Халқимнинг аҳволи энди нима кечади? Шу саволимни башоратгўй аёлга олиб бор” (қаранг: 2Солнома. 34:27), деб жўнатди. Ақл бовар қилмайди! Шоҳнинг бутун халқи унинг донолиги туфайли афв этилди.
Худо уни мана шу иш учун ер юзига олиб келмаган эдими?
Сиз ҳам шундай қилишингиз учун Худо сизни яратмаганми?
Эҳтимол, сизнинг ўтмишингизда мағрурлигингизга кўп баҳоналар бўлмаган бўлса керак. Эҳтимол, ошкора зўравонликка гувоҳ бўлишингизга тўғри келмагандир. Энди эса сиз, худди Йўшиё каби, танлов қилишингизга тўғри келади. Келажакни ўзгартириш учун ўз ўтмишингизни бардош билан енгиб чиқасизми? Ёки ножўя хатти-ҳаракатларингизни оқлаш учун ўтмиш устингиздан босиб ётишига й ўл қўйиб берасизми?
Кўпчилик иккинчи вариантни танлайди. Кўпчилик руҳий хотиржамликни, жисмоний ва ақлий соғломликни танлайди, аммо орзу қилишдан маҳрум бўладилар. Креслода гоҳ олдинга, гоҳ орқага тебранар экан, улар таслим бўлгани ҳақидаги сўзларни такрорлайдилар. Қулоқ солинг-а, улар нима деб шивирлайдилар: “Агар... бўлганда эди”. Бу – руҳий таслим бўлишнинг оқ байроғи.
—Агарда… бўлганда эди.
—Агар мен бошқа мамлакатда туғилганимда эди...
—Агар менга лозим тарзда муомала қилганларида эди...
—Агар менинг суюкли ота-онам, кўп пулим, қулай шароитим бўлганда эди...
—Агар мени эртароқ горшокка ўргатганларида эди, камроқ шапатилаган бўлардилар, чапиллатиб емасликка ўргатганларида эди...
Сиз ўзингизни оқлашга бошқа восита топдингиз деб ўйлайман. Мен баҳслашмоқчи эмасман, балки, бунга сизда ҳамма асослар бордир. Сиз Йўшиё каби, аранг рингга чиқиб, эшитдингиз: судья, сизнинг нокаут олишингиздан лаззатланиб ўнгача санашни бошлади. Сиз, худди Йўшиё каби, тақлид қилишга лойиқ бўлган ота-боболарингиздан бирини излаб, оилавий альбомингизни тескари варақлашга мажбур бўлган эдингиз. Агар шундай бўлган бўлса, қаерга мурожаат этишингизни айтишимга ижозат беринг. Оилавий альбомингизни бир четга қўйиб, қўлингизга Муқаддас Китобни олинг. Юҳанно Хушхабарини очиб, Исонинг қуйидаги сўзларини эшитинг: “Одам жисмонан ота–онадан туғилади, руҳан эса Муқаддас Руҳдан туғилади” (Юҳанно 3:6).
Сиз фақат ўйлаб кўринг: руҳий ҳаёт Муқаддас Руҳ томонидан берилади! Ота-онангиз сизга ген бўйича ном берган, аммо ҳузур-ҳаловат бўйича – Худо ном беради. Ота-онангиз сабабли сиз жисмоний танага эга бўлдингиз, аммо Худо сизнинг руҳингиз ҳақида ғамхўрлик қилади. Ташқи томонингиз бўйича сиз онангизга ўхшайсиз, аммо руҳий моҳиятингиз Отангиз томонидан – Самовий Отангиз томонидан берилган.
Хуллас, У сизнинг муаммоларингизни билади.Оилангиз бера олмаган нарсаларнинг ҳаммасини, У бермаган бўлса, ким бера олади?! Отангиздан хурсанд эмасмисиз? Худо сизнинг Отангиз бўлади.
Энди сиз қул эмас, балки фарзандсиз. Фарзанд экансиз, Худонинг шарофати билан У ваъда қилганларга эгасиз.
Тақлид қилиш учун лойиқ намуна йўқми? Намуна сифатида Худога мурожаат қилинг.
Худонинг севикли фарзандлари экансиз, энди Худодан ўрнак олинглар
Ёнингизда кўз ёшларингизни артиб қўядиган ҳеч ким йўқ эдими? Агар лозим даражада ўйлаб кўрилса-чи? Худо бир томчи кўз ёшини ҳам сезмасдан қолмас эди.
Сен қайғуларимни ҳисобга олгансан,
Кўз ёшларимни идишингга солиб йиғиб қўйгин.
Ахир, уларнинг ҳар бири китобингда ёзилган–ку!
Худо сизни мерос қолган муаммолар гирдобида тақдир ҳукмига ташлаб қўймаган. Сиз, Йўшиё каби, ота-боболарингиз учун жавоб бермайсиз. Худога берадиган жавобингиз учун масъулсиз. Ўтмиш сизнинг қамоқхонангиз бўлиши керак эмас. Сиз ўз тақдирингиз танловида, ҳаётингиз ва ўз йўлингиз танловида эркинсиз. Тўғри танлов қилинг, бир кун келиб ортингиздан келаётган авлодларингиз – невара-чевараларингиз сиз эккан уруғлар учун Худога шукр қиладилар.
ЎЙЛАШ ВА МУҲОКАМА ҚИЛИШ УЧУН
1. “Ота-онани танлаш бизнинг ихтиёримизда эмас, аммо раҳбарларни танлай оламиз”. Сиз қандай раҳбарларни танладингиз? Нима учун сиз айнан ана шу одамларни танлашга қарор қилдингиз?
2. Ўтмишингиз сизда қандай ҳиссиётларни пайдо қилишини бир сўз билан тасвирланг: миннатдорчиликми, ғазабми, умидсизликми, такаббурликми, кўнгил вайронлигими?
3. Ўтмишимиз бизни назорат қилишига биз йўл қўйиб берамизми? Нимага шу юз беради? Тушунтириб беринг.
4. “Руҳий ҳаёт Муқаддас Руҳ томонидан берилади! Ота-онангиз сизга ген бўйича ном берган, аммо ҳузур-ҳаловат бўйича – Худо ном беради”. Бу принцип сизнинг оила тарихингизга қарашларингизни ўзгартирдими?
5. Сиз ҳозирда қандай руҳий меросга эгасиз? Тасвирлаб беринг.
21-БОБ
АЮБ
ХУДО ҚУЮН ОРАСИДАН ЖАВОБ БЕРАДИ
Ҳаммаси бир кунда юз берди. Кечагина ҳам у гольф ўйини учун мамлакатдаги энг яхши майдончани танлаш имкониятига эга эди. Бугун эса ҳатто кэдди* вазифасига ҳам даъвогарлик қила олмайди.
Кечагина у Лас-Вегасда “Сароб” казиносида бўлиб ўтаётган оғир вазнлиларнинг курашини томоша қилиш учун ўз самолётида мамлакат чегарасини кесиб ўта оларди. Бугун эса шаҳар автобусида йўл ҳақини тўлай олмайди.
Ҳозир ҳаётдаги осудалик қандай қилиб бўшлиққа айланиши ҳақида гаплашамиз....
Биринчи навбатда, унинг империяси жабр кўрди. Жамғарма бозорининг касодга учрагани унинг активлари қисқаришига ва қадрсизланишига олиб келди, активларнинг қуввати пастга қараб кетишига олиб келди. Қиймати бир текисда ўсиб бораётган акциялар бирдан кескин равишда пасайиб кетди. Аюб ғазабланди. Мана, у қизил дарахтдан ясалган стол орқасидаги чарм креслода ўтирибди. Шу пайт телефон жиринглаб қолди. У иккинчи ҳалокатдан хабардор бўлди.
Унинг болалари курортда дам олаётган эдилар, денгизда довул кўтарилиб, ҳаммалари ҳалок бўлибди.
Ҳангу манг бўлиб қолган Аюб деразадан осмонга қарайди, осмон қораяётгандай бўлиб туюлади. У ибодат қилиб, Худога шикоят қилади, бундан баттари бўлмайди, деб айтади .. Аюб яна хато қиляпти.
Аюнинг кўкрагида кучли оғриқ пайдо бўлади, у кўкрагини чангаллаб қолади: йўқ, бу кечаги овқатдан эмас, кеча у равиолига ортиқча зўр берган эди-да. Мана энди “тез ёрдам” машинаси уни силкитиб олиб кетмоқда; кўкрагида қандайдир симлар уланган, қўлига игна тиқилган.
Муниципал шифохона палатасида уни кардиомониторга улаш билан ҳаммаси ниҳоясига етади. Ёнидаги каравотда нолегал иммигрант ётибди, инглизча биронта сўзни билмайди. Қолаверса, суҳбат – Аюб шу лаҳзада истаётган энг охиргиси.
Дастлаб хотини ундан хабар олишга келади. Аюбнинг хотини шу кунлари юз берган кулфатлардан қаттиқ азият чеккан деб кимнинг тили бориши мумкин эди? Аюбга, “Худони ҳақоратланг... Худони ҳақоратлаб
Кейин прапоршикнинг уддабуронлиги ва бензин-арра билан қуролланган одамхўрнинг раҳмдиллиги орқали ясалгандай сохтадўстлар гапирдилар. Ҳаммалари бирдай гапирдилар. Қисқа қилиб айтганда, уларнинг илоҳиётини қуйидагича жамлаш мумкин: “Эй инсон, сен, чамаси, жуда зўр ишлар қилганга ўхшайсан! Худонинг олийжаноблигини ҳамма билади, тасвирлашга тил ожиз бунчалик даҳшатлисаргузаштлар сенинг ҳаётингда юз берган экан, демак, сен шунга лойиқсан”. Тамом.
* Кэдди —гольф ўйини пайтида клюшкани ва коптокни кўтариб юрадиган бола. —
Сиз ўйлайсизки, Аюб жимгина бу гапларни ичига ютиб ўтирди деб? Ҳечам ундай эмас!
“Сизлар эса ёлғонлар тўқийсизлар,
Ҳеч фойда келтирмайдиган табибдайсизлар.
Қанийди, жим ўтирсангиз,
Ана ўшанда доно иш қилган бўлардингиз”.(Аюб 13:4, 5).
Агар кимдир тушунмай қолган бўлса, таржима қилиб бераман: “Нимага сиз ўз фалсафангизни оғилхонага олиб кириб қўймайсиз, ахир, бу фалсафангизни ўша ердан олгансиз-ку!”
“Мен ҳеч қандай ёмон иш қилмадим, - эътироз билдиради Аюб. – Мен солиқни тўлаганман. Фуқаролик бурчимни бажаришдан бўйин товламаганман. Сизлар билиб қўйинглар деб айтяпман: мен – жамоатчилик хайрия ташкилотининг бош ҳомийсиман, бу ташкилот инсонпарварлик ёрдами кўрсатиш учун маблағ йиғади. Мен, бунинг устига, тиббиёт ташкилотларининг фойдасига хайрия сотувлари бўйича волонтёрман”.
Аюб ўз қиёфасида муносиб одамни кўради. Муносиб одам, унинг фикрича, муносиб жавобга сазовор. “Тортаётган азобларинг яхшиликка”, - деб уни ишонтиради яқинда семинарияни тугатган ёш руҳоний Элиху. Сурбетликни бошқаларга юқтириш учун у ҳали кўп яшагани йўқ, қайси пайтда сукут сақлаш яхшилигини тушуниш учун кўп азоб тортгани йўқ. У касаллар палатасида қўлтиғига Муқаддас Китобни қистириб олган ҳолда, гоҳ олдинга, гоҳ орқага юради, гоҳ кимдагир таҳдид қилиб, гоҳ рад қилиб бўлмас далил сифатида фойдаланиб, кўрсаткич бармоғини ҳавога шиддат билан нуқиб-нуқиб қўяди.
“Ҳа, Худо одамзодга шундай қилади,
Бир эмас, икки эмас, кўп марта такрорлайди.
Инсонларни қабрдан сақлаш учун,
Ҳаёт нури уларнинг йўлларини ёритсин, деб шундай қилади” (Аюб 33:29, 30).
Теннисчиларнинг шарни қандай уришларини трибунада кузатганлари сингари, Аюб бошини у ёққа-бу ёққа буриб, унинг ҳаракатларини индамай кузатади. Йигитнинг илоҳий билими ишончли жаранглайди, аммо унга раҳмдиллик етишмайди. Аюб аста-аста унга эътибор қаратмай қўяди ва адёл остига кириб кетади.
Бош пастга тушиб кетяпти, қовоқлар юмилиб кетяпти, оёқлар оғриқдан увишган — у энди қуруқ ваъзни рад қилишга мажоли йўқ. У барибир: “Эй Худойим, нимага бошимга шунча кулфат келди?” - деган саволига жавоб олмади.
Шунда Худо сўз олади.
Унинг овози момақалдироқ гумбур-гумбури орасидан келади, осмондан ҳамманинг устига ёғилади, Аюбнинг ортида турганлар унинг ҳар бир сўзига эътибор бериб, шу саволдан қийналади, Худо ҳаммага жавоб беради:
•қўлида атиргул ушлаган, ўғлининг тобути қопқоғини кўтарган отага;
•эрининг тобути қопқоғидан олинган байроқни қўлида маҳкам ушлаган хотинига;
•руҳан тушкун ҳолда ибодат қилаётган пуштсиз эр-хотинларга;
•машинанинг ёрилган ойнаси орқали Худога қарашга ҳаракат қилганларга;
•”Агар Худо қудратли бўлса, майли, У...” деб айтишга журъат қилганларга.
Худо қуюн пайтида қуюн орасидан жавоб беради, чунки Аюб айнан шу вазиятга тушиб қолган. Худони айнан шу вазиятда яхши эшитса бўлади.
Худонинг овози хонада гувиллайди. Элиху ўтиради, Аюб тўшакдан кўтарилади. Иккаласи ҳам энди олдингидай эмас эди: “Билмай туриб гапираётган ким? Ким донолигимга гумон қиляпти?” (Аюб 38:2).
Аюб жим. “ Қани, эркакка ўхшаб белингни боғла,
Сени сўроқ қиламан, жавоб бер–чи” (Аюб 38:3) “Заминнинг пойдеворини қўйганимда қаерда эдинг?
Доно экансан, қани айт–чи!” (Аюб 38:4).
Аюбга битта савол кифоя эди, аммо табиийки, Худонинг бошқа мақсадлари бор.
“Ер юзининг сарҳадларини белгилаган ким?
Ахир, ўзинг биласан–ку!
Ким ернинг устидан чизиқ ўтказди?
Ернинг пойдеворини нима ушлаб турибди?
Тонг юлдузлари жўр бўлиб, қўшиқ куйлаганда,
Самовий мавжудотлар қувончдан ҳайқирганда
Ернинг тамал тошини қўйган ким?” (Аюб 38:5–7).
Саволлар оқими қуйилиб келаверади. Бу саволлар Аюбнинг устига жала сингари тушаверади, ғазаб билан, ҳайрат ва қўрқув билан юрак тубидан тўкилади. Ҳар биримиз Аюб сингари, Коинотга Ўзининг суверен ҳуқуқлари ҳақида башорат қиладиган Яратганга сукут сақлаган ҳолда қараймиз.
«“Сен умрингда бирор марта тонг отсин, деб буюрганмисан?
Ёки шарқдан кун чиқсин, деб айтганмисан?
Қуёш нурига: “Ернинг тўрт бурчига тарқалиб,
Фосиқларни яширинган жойидан силтаб чиқаргин”, деб айтганмисан?»
(Аюб 38:12, 13).
Худо савол бериб, ўргатишни эмас, балки Аюбни ҳайратда қолдиришни мўлжаллаган. У Ўз саволлари билан идрокни маърифатли қилишга эмас, виждонни уйғотишга интилади. Унинг саволлари Аюбга, иланг-биланг жойларингни таранг қил деб эмас, балки тиз чўккин деб ишора қилади.
“Ўлим дарвозалари қаердалигини биласанми?
Зулмат дарвозаларини сенга кўрсатишганми?
Бу дунёнинг қанчалик улканлигини биласанми?
Агар шуларнинг ҳаммасини билсанг, Менга айт–чи!
Ёруғликнинг масканига олиб борадиган йўлни,
Зулматнинг турар жойини биласанми?
Уларни ўз жойларига олиб бора оласанми?
Ўша жойга қандай боришни биласанми?
Ҳа, сен биласан албатта!
Сен ёруғлик ва зулматдан олдин туғилгансан–да!
Қанчалик узоқ умр кўряпсан–а!”(Аюб 38: 17–21).
Аюб тамомила ҳолсизланиб, таслим бўлиш белгиси сифатида қўлини кўтаради, Худо жим бўлади. Аюбнинг Сўровчига жавоби анча муфассал эди:
“Мен сенга жавоб беришга лойиқ эмасман,
Дамим ичимда, оғиз очмайман.
Бир–икки гапириб жавоб топмадим,
Энди бошқа гапирмайман” (Аюб 39:34–35).
Худонинг монологидан шундай хулоса қилиш мумкин:
•Аюб —Шоҳга шоҳликни бошқариш учун йўл кўрсатадиган авом халқ.
•Аюб —э. э. каммингсга* бош ҳарфлар нимага кераклигини тушунтирадиган нодон.
•Аюб —Бейбу Рутга**, зарбаларинг устида ишлагин, деб тавсия берадиган дастёр бола.
•Аюб — кулолга, мени куч билан қаттиқ азғиламагин, деб маслаҳат берадиган лой.
“Хўш, кимдан қарзим борки, ҳисобини талаб қилса?!
Ахир, фалак остидаги ҳамма нарса Меники–ку! (Аюб 41:3).
Аюб эътироз билдира олмайди. Худо ҳеч кимдан қарздор эмас. У изоҳ беришга, кечирим сўрашга, ёрдам сўрашга мажбур эмас. Худонинг молиявий томондан ҳам, маънавий томондан ҳам қарзи йўқ. Худо инсониятдан қарздор бўлиб қолмаган. Шунда Унинг бизга нисбатан ақл бовар қилмас сахийлиги янада ҳайратланарли кўринади.
Сизнингча, Худо Аюб билан нима учун гаплашди? Албатта, Унинг ташвишли монологини исталган пайтда хижолатда қолдирадиган маҳмаданалик деб эълон қилиш мумкин. Жавобсиз қолган саволларнинг узун рўйхатидан Худонинг андишасизлиги, шафқатсизлиги ва ўзини олиб қочишининг исботи сифатида фойдаланиш мумкин. Аюб китобида бунинг тасдиғини ва шундай ҳукмни кўриш мумкин: эмишки, Худо бизни саволларга кўмиб ташлар эмиш, аммо жавоб бермас эмиш. Аммо бундай ҳолда сизга қайчи керак бўлади. Бундай хулоса ишончли бўлиши учун сиз Аюб китобининг қолган қисмини қийиб ташлашингизга тўғри келади. Чунки сизнинг ҳамма тахминий хулосаларингизАюб эшитганлардан тамомила фарқ қилади. Аюб умр бўйи мақтовга лойиқ инсон бўлган эди. Бир умр у Худога ишониб келди, Худони ўрганди, У ҳақда ўз фикрларини пайдо қилди, Унга ибодат қилди.
* Эдуард Эстлин Каммингс (1894–1962) —америкалик шоир, кўп жиҳатдан Европа футуристларига яқин туради. Умр бўйи снобизм, комформизм ва одамларнинг эрксизлигини рад қилиб, исёнчи сифатида кўзга ташланди. У ҳукмрон қоидаларнинг сохталигига қаршилигини умум томонидан қабул қилинган тилда ҳам кўрсатди – у кўплаб грамматик нормалардан, тиниш белгиларидан, бош ҳарфлардан ва бошқа “шартлиликлар”дан (жумладан, атоқли отлар ёзилиши қоидаларидан) воз кечди. —
* Бейб Рут —афсонавий бейсболист, фавқулодда қобилияти туфайли “зарбалар султони” деган ном билан машҳур бўлган. —
Аммо шиддат билан келган қуюн пайтида Аюб Худони кўради! Худо Ўзидан Умидворни, севадиганни, вайрон қиладиганни, инъом қиладиганни, тортиб оладиганни, орзу қиладиганни, қутқарадиганни кўради.
Аюб Худонинг ғазабида меҳрибонликни, кўпинча тушуниб бўлмайдиган Унинг туганмас севгисини кўради. Аюб, худди хас-чўп сингари, Худонинг улуғворлигидан келиб чиқадиган вужудни қамраб олувчи алангага қарши келади. Яратувчимиз пардани кўтаради, осмон нурларининг ухлаётган оқими ер юзини ёритганда, Аюбнинг Худода эътирози худди мум каби эриб кетади. Аюб Худони кўради.
Мана энди, Худо саҳнани тамомила тарк этаётгандай туюлади. Судьянинг болғаси охирги зарбаси садо берди, ҳукм чиқарилди, Абадий Судья истаганининг ҳаммасини айтди.
Аммо Худо Аюбдан жаҳли чиқмайди. Худо қаттиққўлми? Шундай.Очиқми? Заррача шубҳа йўқ. Мантиқли ва ишончлими? Албатта. Аммо Худо ғазабдами? Бу ўринда асло ғазаб йўқ! У самимият билан излайди, ҳатто шам ғира-шира нур сочиб турганда ҳам, Худо ғазабланмайди.
Агар Аюб китобидан биронта оятни алоҳида таъкидлаб кўрсатмоқчи бўлсангиз, мана шу оятни танланг: “Сен ҳақингда бировлардан эшитгандим, аммо энди кўзларим билан Сени кўриб турибман” (Аюб 42:5). Аюб Худони кўради, у, Худони кўрганим менга кифоя, деб ҳисоблайди.
Аммо Худо учун бу кифоя эмас. Йиллар ўтади, биз яна соғлом ва ишлари юришган Аюбни кўрамиз, у қизил дарахтдан ясалган хонтахта атрофида ўтирибди. У тиззасида дастлаб болаларини, кейин невараларини ва эвара-чевараларини – тўртта авлодни олиб ўтиради!
Агар Аюб қачонлардир, нимага Худо мендан тортиб олган болаларимни қайтариб бермади, деб ўзига савол берган бўлса, у буни овоз чиқариб айтмади. Эҳтимол, Аюб шуни билган. Аюб яқиндагина кўрган Ўшанинг иштирокисиз фарзандлари бахтиёр бўлмаслигини билган.
Аюб Худонинг овозини яна эшитиш учун ва Унинг қаршисида бўлиш учун бу қуюн орқали яна ўтишдан қўрқмаган бўларди. Менимча, Аюб ётавериб қотиб кетган танасини ва хасталикларини даволашни Худо ўз зиммасига олмаганда ҳам, Аюбни тўхтата олмаган бўларди. Чунки Аюб орзу қилганидан ҳам кўпроғини Худо унга берди. Худо Ўзини Аюбга инъом қилди.
ЎЙЛАШ ВА МУҲОКАМА ҚИЛИШ УЧУН
1. Ўзингиз дуч келган энг қийин вазиятни тасвирланг. Бу кимга тегишли эди? нима юз берди? Бу қанча вақт чўзилди? Сиз Худога бу ҳақда айтдингизми ёки ҳамма айбларни Унга ағдардингизми? Натижа қандай бўлди? Бу тажриба сизга нимани ўргатди?
2. Мана шундай қийин пайтларда сизга “маслаҳат” берган дўстларингизни эсланг. Улар сиз билан доно маслаҳатларини ўртоқлашдими? Қийинчиликларга дуч келган одамларга сиз нима маслаҳат берасиз?
3. Аюб 1:8–12; 2:3–7ни ўқинг. Нимага Худо Аюбнинг ҳаётида фожиалар юз беришига йўл қўйиб берди? Бу ахборот Аюб билан юз берган фожиаларни бошқача нуқтаи назардан қарашга имкон берадими? Бу билим сизнинг ҳаётингизда ёки таниш-билишларингизнинг ҳаётида юз берган азоб-уқубатларга ёруғлик олиб кирадими? Агар олиб кирса, қандай тарзда юз беришини тушунтиринг.
4. Макс Лукадо, Худони қуюн орасида яхшироқ эшитиш мумкин, деб ёзади. Сиз бунга қўшиласизми? Ҳами? Йўқми? Нимага?
5. Худо Ўз монологини тугатганда, Аюб деди: “Сен ҳақингда бировлардан эшитгандим, аммо энди кўзларим билан Сени кўриб турибман”(Аюб 42:5). Бу тажриба натижасида Аюб нимани олди?
22-БОБ
БУТРУС
ҚИЧҚИРГАН ХЎРОЗ ВА МЕН
Ҳов анови йигитни кўряпсизми – сояга ўтмоқчи бўлиб турган йигитни? У Бутрус. Бутрус – ҳаворий. У сезгир, қизиққон. Бир куни у ҳатто сув юзида ҳам юрган. Қайиқдан чиқиб, тўғри кўл юзаси бўйлаб қадам ташлаган. Кўп ўтмай у минглаб одамлар олдида ваъз қилган. Бутрус дўстлари олдида ҳам, душманлари олдида ҳам ҳар доим жасур бўлган. Аммо бугун сувга қадам босишдан қўрқмаган йигит яширинишга шошилади. Қизғин ваъз қилган ўша йигит аламдан ўкириб йиғлайди.
Пишиллаб нафас олмайди, эркакларнинг хасисларча кўз ёшини тўкмайди, балки ўкиради, балиқчиларники сингари катта қўлларини юзига босиб, бор овози билан бақиради. Унинг оҳ-воҳлари тунда Қуддус бўйлаб акс садо беради. Нимага у шунчалик қайғуга ботган? У нима қилибдики, шунчалик қайғуга ботган? Гўё буни энди ҳеч қилмайдигандай, нимага қасам ичди экан?
“Шимўн Исога жавобан деди:
— Ҳазрат! Мен Сиз билан зиндонга ҳам, ўлимга ҳам боришга тайёрман!
Исо эса деди:
— Эҳ Бутрус! Сенга шуни айтай: бугун хўроз қичқирмасдан олдин сен уч марта Мени танимаслигингни айтасан”(Луқо 22:33, 34).
Исо тутиб берилган тунда Масиҳдан тониш – даҳшатли. Аммо кимдир, мен ҳеч қачон сизни сотмайман, деб мақтаниш нимага керак эди? Бир мартагина тониш нафратга лойиқ. У эса уч марта тониб, қош қўяман деб кўз чиқариб қўймадими? Раббийдан уч марта тониш – ақл бовар қилмайдиган иш. Ахир, бунинг устига, қасам ҳам ичган эди! “Худо урсин! Мен бу Одамни танимайман! — деб қасам ичди Бутрус”(Матто 26:74).
Ана, Бутрус қайғулар гирдобида яшириниш ҳаракатида. Бутрус ўкириб йиғлаяпти, аммо ҳадемай балиқ овлашга жўнаб кетади.
Нимага балиқ овлашга бориши зарур бўлиб қолди – ғалати. Уни Жалилага нима олиб келганини биз биламиз: ўликдан тирилган Масиҳ Ўз шогирдлари билан ўша ерда учрашади. Аммо учрашув тайинланган жой – денгиз бўйида эмас, тоғда (қаранг: Матто 28:16). Агар Масиҳ Ўз шогирдлари билан тоғда учрашишга ваъдалашган бўлсалар, марҳамат қилиб айтинг-чи, улар қайиқни унутдиларми? Ҳеч ким улардан, балиқ овланглар, деб илтимос қилмади, аммо улар айнан шу иш билан машғул бўлдилар. “Шимўн Бутрус ёнидагиларга:
— Мен кетдим, балиқ тутаман, — деди.
— Биз ҳам сен билан борамиз, — дейишди улар” (Юҳанно 21:3). Бундан ташқари, Бутрус балиқчиликни тарк этмаганмиди? Икки йилча олдин Исо унга “сени одамларни овловчи қиламан” деб ваъда бермаганмиди? Наҳотки у тўрини ташлаб, Раббийнинг ортидан эргашмаган бўлса? Ўшандан бери ҳеч ким унинг балиқчилик билаш шуғулланганини кўрмаган эди. Шундай экан, ҳозир балиқ овлашнинг нима кераги бор эди? Айниқса ҳозир! Исо ўликдан тирилди, Бутрус Унинг бўм-бўш қабрини кўрди. Шундай лаҳзада балиқ овлаш ҳақида ўйлаш кимнинг калласига келади?!
Балки, улар оч қолгандирлар? Эҳтимол, ҳамма гап шунда бўлса керак? Бундай телбанамо ғоя унинг калласига оч ошқозоннинг ғулдираши туфайли келгандир?
Ёки улар бир-бирига ўхшамайдиган хатти-ҳаракатлари билан вайрон бўлган кўнгилларидаги дарду аламларни босишга ҳаракат қилган бўлишлари ҳам мумкин.
Ўзингиз кўриб турибсиз: Бутрус ўзининг хиёнаткорлигидан бўйин товламади. Бўм-бўш қабр унинг хотирасидан қичқирган хўрозни эсдан чиқартирмади. Масиҳ қайтиб келди. Аммо Бутрус У билан учрашувдан ўзини олиб қочяпти. Ҳаворий, мен кетишим керак, деб ўйлайди. “Шунча қилғилиқни қилиб қўйганимдан кейин, У менга ўхшаганни кўргиси келадими?!”
Биз мана шу тариқа ўзимизни олиб қочадиган бўлдик. Қилғилиқни қилиб қўйиб, ҳеч қачон бундай қилмайман, деб қасам ичган битта Бутрусми?
—Эр-хотин хиёнатими? Бу менга алоқадор эмас!
—Бундан кейин мен тилимни назорат қиламан.
—Бундан кейин асло шубҳали битим қилмайман. Сабоқ чиқариб олдим.
О, мақтанчоқлигимизнинг чегараси йўқ, шармандалигимиз гирдобининг туби йўқ!
Ноз-карашмаларга қарши туриш ўрнига, биз хушомадгўйлик билан жавоб берамиз.
Фисқ-фасоддан бош тортиш ўрнига, биз унга туртки берамиз.
Ҳақиқат йўлида қатъий туриш ўрнига, биз ундан чекинамиз.
Натижада хўроз қичқиради, бизни айбдорлик ҳисси қамраб олади, Бир бурчакка қисилиб олган Бутруснинг шериклари пайдо бўлади. Биз фарёд қиламиз ва Бутруснинг ортидан балиқ овлашга жўнаймиз. Биз олдинги ҳаёт тарзимизга, масиҳийликдан олдинги одатларга қайтамиз. Руҳ бўйича иш олиб бориш ўрнига, тана бўйича иш олиб борамиз ва Исога бизга ўхшаганлар керакми деб ўзимизга савол бериб, ўзимизни қийнаймиз. Исо бу саволга жавоб беради. У сизга, менга ва ҳаммага – ўзининг масиҳийча ҳаётида Бутрус сингари ўсал бўлганларга жавоб беради. Исо Бутрусга ўша ерда – денгиз бўйида жавоб берди. Биласизми, У нима қилди? Денгиз гирдобини пайдо қилдими? Қайиқни олтиндан, тўрларни кумушдан қилдими? Йўқ, Исо булардан ҳам кўра каттароқ иш қилди. У Бутрусни нонуштага таклиф қилди. Шундай, Исо шогирдларига нонушта тайёрлади.
Албатта, бу нонушта ўша унутилмас тонгда юз берган ягона ажойиб ҳодиса эмас эди. Бутруснинг ови бароридан келиб, кўп балиқ овлади, қирғоқда турган нотаниш одам Исо эканини билганларидан кейин ҳаяжонга тушдилар. Шунда Бутрус сувга сакради. Шогирдлар эса баравар эшкакка ёпишдалар. Улар қирғоққа етиб келиб, Исо билан саломлашдилар, Исо бу пайтда олов ёнида ўтирган эди.Дўзах устидан Ғолиб ва осмон Ҳукмдори нон синдириб, дўстларни, ўтиринглар, тамадди қилиб олинглар, деб таклиф қилганда, бурчакда балиқ кўмир устида чарс-чурс қилиб пишиб турарди.
Олов ёнида ўтирганлар орасида энг миннатдори Бутрус эди. Иблисни худди буғдойдай элакдан ўтказган, Раббийнинг қўлидан нон татиб кўрган у эди. Бутрус Масиҳнинг зиёфатига таклиф қилинганди. “Душманлари кўз ўнгида дастурхон тузаган” Исо сингари, иблис ва ва васвасага солувчилар мақоми бўйича қуйироқдаги гувоҳ бўлдилар.
Бутрус бу фикрни бошқачароқ ифодалаши мумкин эди. бунга қўшиламан. Аммо Довуд айнан шундай деган эди: "Душманларим кўз ўнгида дастурхон тузагансан..." (Забур 22:5). Ғамхўр чўпон хатти-ҳаракатида Бутрус учун Исо қилган ишларга ўхшаш ишларни пайқамаслик мумкин эмас.
Довуд шу санони ижод қилиб, чамаси, ҳамон тоғдаги яйловларни ва қўйларни ўйлаган. Қуёш ҳароратидан қовжираган водий орқали баланд тоғ тепасидаги ям-яшил ўтлоқзорларга сурувни қандай олиб борганини у эслади. У чўпоннинг зиммасига юклатилган масъулиятни унутмади: чўпон яйловни тайёрлаши керак. У қўйларни янги ерга олиб бориши керак, шунинг учун у эҳтиёткорликни унутмаслиги ҳам керак. Довуд излаётган энг зўр яйлов текис бўлиши керак: чўққининг тепаси ёки ясси тепаликлар текис бўлиши лозим.
Чўпон яйловни диққат билан кўздан кечириб, заҳарли ўтларни ахтариб топиши зарур. Шунингдек, у ичимлик сувининг мўллиги ҳақида ҳам ғамхўрлик қилиши лозим, яқин орада бўрилар, айиқлар ва бошқа йиртқич ҳайвонлар йўқлигига ишонч ҳосил қилиши даркор.
Чўпонни кўп безовта қиладиган нарсалар — ер остидаги инларда яшайдиган қора илон, кичкина қўнғир илонлардир. Қора илон шуниси билан хавфлики, у қўйни бурнидан тишлаб олиши мумкин. Илон тишлаши оқибатида кўпинча, касаллик тарқалади ва ҳатто ўлимга олиб бориши мумкин.
Илонлардан ҳимояланиш сифатида чўпон ҳар бир илон инига бир оз зайтун мойи қуяди. Бунга қўшимча равишда, қўйларнинг тумшуғига зайтун мойи суртади. Ёғ қуйилган илон ини сирпанчиқ бўлиб қолади. Бунинг натижасида илон инидан чиқолмай қолади, қўйнинг тумшуғига суртилган зайтун мойининг ҳиди эса илонни ҳайдайди. Чўпон том маънода қўйларга зиёфат ҳозирлайди1.
Агар сизнинг Чўпонингиз ҳам, қўй чўпонлари ўз сурувига ғамхўрлик қилгани каби, сиз ҳақингизда ғамхўрлик қилса-чи? Айтайлик, У сизнинг душманингиз – иблиснинг таъзирини берди ва сиз учун бехатар жойда ажойиб зиёфат ҳозирлади. Агар Исо Бутрусга қилганларини сизга ҳам қилса, нима бўлади? Тасаввур қилинг: ишингиз ўнгидан келмаган лаҳзада У сизни дастурхонга таклиф қилди!Айнан У шуишни қилганини билганингизда, сиз қандай таъсир билдирган бўлардингиз?
Исо қўлга олинмасдан бир кун олдин тунда, У Ўз дўстлари учун зиёфат ҳозирлади.
Хамиртурушсиз нон байрамининг биринчи кунида, Фисиҳ қўзиси сўйиладиган пайтда, шогирдлар Исодан сўрадилар:
— Фисиҳ таомини қаерда емоқчисиз? Биз бориб тайёргарлик кўрайлик.
Исо шогирдларидан иккитасини юбораётиб, уларга деди:
— Шаҳарга боринглар, у ерда кўзада сув кўтариб кетаётган бир одамни учратасизлар. Унинг орқасидан боринглар. У кирадиган хонадон эгасига шундай деб айтинглар: “Устозимиз шогирдлари билан Фисиҳ таомини емоқчилар. У сиздан: ‘Бизга тайёрлаб қўйилган меҳмонхона қаерда?’ деб сўраб юбордилар.” Уй эгаси сизларга жиҳозланган, тайёрлаб қўйилган катта болохонани кўрсатади. У ерда биз учун ҳозирлик кўринглар.
Эътибор беринг: ҳамма нарсани кимдир “тайёрлаб қўйган”. Исо олдиндан катта меҳмонхона ғамини еб қўйган. Шогирдларни у ерга олиб борадиган одам билан келишган. Хона ҳам, таомлар ҳам тайёрлаб қўйилганига Исо ишонч ҳосил қилган. Шогирдларга нима қолди? Исонинг талабларини аниқ бажариш ва тўйиб овқатланиш қолди, холос.
Чўпон зиёфат ҳозирлади.
Аммо Исо шу билан чегараланиб қолмади. У илонларни тушуниб олди. Ахир, ўзингиз ҳам биласиз: шогирдлардан бири ўша куни тунда дастурхондан қуруқдан -қуруқ чиқиб кетди. “Кечки овқат пайти эди. Шимўннинг ўғли Яҳудо Ишқариётнинг дилига иблис аллақачон Исога хиёнат қилиш ниятини солган эди” (Юҳанно 13:2). Яҳудо зиёфатда еб-ичиб ўтирган эди, аммо у тўйиб таом ейишига Исо имкон бермади. Яҳудо Исога итоат этиб, меҳмонхонани тарк этди. “Яҳудо бурдани олар–олмас, шайтон унинг ичига кириб олди.
— Қиладиганингни тезроқ қил, — деди унга Исо.<…>Яҳудо эса ўша бурда нонни олган заҳоти ташқарига чиқиб кетди. Тун эди» (Юҳанно. 13:27, 30).
Сиз ҳам менинг фикримга қўшиласиз: бу қувилиш саҳнасида қандайдир фожиа бор. Исо душманни назарда тутиб зиёфат тайёрлагандай эди. Яҳудо кўз қири билан зиёфатга нигоҳ ташлашига улар имкон бердилар, аммо зиёфатда иштирок этишига имкон бермадилар.
Қаранг, У бизни қанчалар яхши кўради!
Бутрус ҳам, бошқа шогирдлар ҳам савол бермасликлари учун, шубҳаларни тарқатиб юбориш учун, Сизнинг дастурхонингизда бизга жой борми деган саволни бермасликлари учун, Исо уларга косани узатар экан, қалбларни тўқинлантирадиган хотирани қолдиради: “Шароб қуйилган косани ҳам олди, шукрона дуосини ўқиб, уларга узатди:— Бундан ҳаммаларинг ичинглар, — деди. — Бу шароб Худонинг аҳдини билдиради. Бу Аҳд кўпларнинг гуноҳини ювиш учун тўкиладиган қоним эвазига кучга киради”(Матто 26:27, 28).
”Бундан
Диққат қилинг, мен мана шу учала ҳолатни бир пайтнинг ўзида бошимдан кечирганимни сизга сўзлаб берайин. Ўн саккиз ёшимда мен ичкилик билан жуда дўстлашиб қолдим. Аъзоларим спиртли ичимликка шунчалик мослашиб қолдики, олти шиша пиво менга ҳеч ҳам таъсир қилмади. Йигирма ёшга кирганимда, Худо мени нафақат ўлимимдан кейин кутаётган дўзахдан, балки ҳаёт пайтимда тайёрлаб қўйилган дўзахдан қутқарди. Гарчи яқинлашиб келаётган хавф ҳақида тасаввурим бўлса-да, мен қандай жарлик қирғоғида турганимни У биларди. Айнан шу сабабга кўра, Масиҳ ортидан эргашишга қарор қилиб, нафақат пиводан юз ўгирдим, балки умуман спиртли ичимликлардан воз кечдим. Аммо пивога мойиллигим мени асло тарк этмади. Яхши пиводан ичиш мени таъқиб қиларди ёки онгимга маҳкам ўрнашиб қолган эди, деб айта олмайман. Йўқ, ҳафтада икки ёки уч марта бундай фикр мени жуда ҳам васвасага солаётгандай бўлиб туюларди.
Ичкилик илгаригидай, менга хавф пайдо қилганини, мен спирти йўқ пивога мутлақо бефарқлигимни исботлашим ортиқча.Бу турдаги пивода ўша таъм бор, аммо ҳеч қандай тасаввур йўқ. Нима бўлганда ҳам, йигирма йилдан кейин, ичкилик мен учун муаммо бўлмай қолди.
Аммо икки йилча олдин ичувчилигим яна қайталанишига оз қолди. Мен ҳушёрликни бир оз қўлдан берган эканман.
Биласизми, булутлар қуюқлаша бошлаганини мен қачон ҳис қилдим? Жазирама иссиқ кунларнинг бирида, жума куни мен ҳар йили ўтказиладиган эркаклар йиғинига отландим, мен бу йиғинда сўзга чиқишим керак эди. Кун жуда иссиқ эди деб ҳозиргина айтдим. Ҳаво худди дўзах каби қиздирарди. Чанқоқни қондиргим келиб қолди. Минерал сувга асло ҳожат йўқ эди. Кейин ўйлаб қолдим: пивони қаердан сотиб олиш мумкин? Танишларимдан биронтасига дуч келиб қолмаслигим учун кафолат борми?
Шунақа фикрга шўнғиб, марра чизиғини кесиб ўтдим. Махфий қилинадиган ишни қилмаган яхши. Аммо мен барибир, ўйлаганимни қилдим. Мен сал узоқроқда қулай ерда жойлашган дўконга келдим, машинамни қўйдим, дўконда ҳеч ким қолмагунча кутиб турдим. Дўконга кириб, пиво сотиб олдим, бошқаларга кўзга ташланмаслик учун, пивони қўйнимга яширдиму машинага шоша-пиша келдим. Шунда менинг хўрозим қичқирди.
Хўроз қичқирди, чунки мен худди жиноятчига ўхшаб, атрофга аланглаб, машинага яқинлашдим. Хўроз қичқирди, чунки мен нотўғри иш қилаётганимни англаган эдим. Хўроз қичқирди – буниси бошқасидан анча қайғули эди –кеча кечқурун қизларимдан бирини, сен мен билан охиригача очиқ гаплашмайсан, деб ҳақоратладим. Ана энди менга қаранг, мен нима қиляпман, ўзи?
Шишани ахлат қутисига ташлаб, Худога, Ўзинг кечиргин, дедим. Бир неча кундан кейин бошимдан ўтган қийинчиликлар ҳақида жамоат оқосоқолларига ва жамоатимизнинг айрим аъзоларига айтиб бердим. Шундан кейин синов муваффақиятли ўтганини ва олға ҳаракат қилишни ўз ҳисобимга ёзиб қўймоқчи бўлдим. Аммо шундай қила олмадим. Мени уят қийнарди. Қандай қилиб бунчалик аҳмоқлик қилдим-а? Кўпчилик одамлар шундан жабр кўрар эди-ку! Бошқалар-ку майли, аммо бундай хулқ-атворимни кечириб бўлмас эди. Бунинг устига, Худонинг хизматига бораётган эдим-ку! Бу қандай иккиюзламачилик бўлди?
Мен ўзимни ўтакетган ярамас одамман, деб ҳис қилдим. Мен кечирилганман, деган фикрхаёлимга келмаган деб айта олмайман. Аммо бу фикрни менинг юрагимга қирқ олти сантиметр чуқурликка киритишга мўлжалланган лифт ишдан чиққан эди.
Эҳтимол, мени ҳолдан тойдириш учун, якшанба келгандир. Мен ваъз қилиш учун навбат кутиб жамоатнинг биринчи қаторида ўтирибман. Эслатиб ўтаман: мен Худо билан, оқосоқоллар ва ўзим билан ҳалол муносабатда эдим.Аммо мен ҳамон шубҳалар билан курашар эдим: Худо, мана шу йигит ваъз қилсин, деб истаяптимикан? Раббий оқшоми пайтида жавоб келди. Бутрус учун зиёфат тайёрлаган Исо мен учун ҳам зиёфат тайёрлаган эди. Иблис устидан ғалаба қилган Чўпон яна унинг иккала курагини ерга текизган эди. Денгиз бўйида олов ёққан Нажоткор менинг қалбимда бир неча сўниб бораётган кўмир чўғини титкилаган эди.
”Бундан
ЎЙЛАШ ВА МУҲОКАМА ҚИЛИШ УЧУН
1. Айтинг-чи, қачон сиз ҳам Бутрусга ўхшаб, энди асло қилмайман деб қасам ичиб, кейин яна ўша ишни қилгансиз? Бу қайси иш эди?
2. “Балиқ овлашга жўнаш” ёки руҳий мағлубиятдан кейин масиҳийликдан олдинги ҳаёт тарзига қайтишга муяссар бўлганмисиз? Агар шундай қилган бўлсангиз, сиз ўшанда нимани ҳис қилган эдингиз?
3. Нимага, Исо бизга ўхшаганларни қабул қиладими, деб ўзимизга ўзимиз савол берамиз? Сизнинг олдингизда, ҳеч бўлмаганда бир марта бўлса ҳам, шундай савол пайдо бўлганми? Тушунтириб беринг.
4. Сиз қандай ўйлайсиз: нимага Исо Ўзи тайёрлаган зиёфатни Яҳудо кўришига имкон берди? Нимага У шогирдлар йиғилгунга қадар Яҳудони ҳайдаб юбормади?
5. Иккала воқеа (Бутрус ва Макс Лукадо воқеаси) ҳақиқий тавба-тазарруни қай тарзда намойиш қилади? Исо ҳақиқий тавба-тазарруга қандай таъсир билдиради? Нимага буни тушуниш шунчалик муҳим?
23-БОБ
ХОЧДАГИ ҚАРОҚЧИ
ХОЧГА МИХЛАНГАН ҚАЛЛОБ ҲАҚИДА ҲИКОЯ
Бу илтимосдан кўра, беўхшов иш – уни бажариш эди. Бу саҳнани бир уриниш билан тасаввур қилишдан бир лаҳзада том бузилади: собиқ маҳбуснинг ҳаётида қанча эшиклар унинг бурни тагида ёпилди. Энди ўша маҳбус Худонинг Ўғлига абадий ҳаётни сўраб юз буряпти. Бу илтимос Унинг эътиборига сазовор бўлади, деган тахмин, биласизми, худди фантастикага ўхшайди. Бу қанчалик бемаънилик бўлиб туюлмасин, ҳаётда юз берди. Қароқчининг дастидан дўзах нафақат йиғлади, балки фарёд қилди, аммо унга осмонга йўл очилди, бизга эса бошимизни қотиришимиз қолди, холос: марҳамат қилиб айтинг-чи, Исо бизни бу билан нимага ўргатишга ҳаракат қиляпти? У каллакесарни кечириб нимани исбот қилишга уриняпти? Бу каллакесар ҳеч кимга меҳрибонлик қилмаган, энди марҳаматга сазовор бирон нарса қилдимикан?
Менда бир тахмин бор. Буни тушунтириш учун сизга бир воқеани айтиб берай, аммо барибир, бунга сиз ишнишингиз қийин.
Катта бир шаҳарнинг универмагига иккита ғалати башара бостириб кирди: бир қарашда дайдига, бир қарашда фирибгарга ўхшайди – хуллас, кимлиги номаълум. Уларнинг ноқонуний бостириб кирганларини ҳеч ким сезмади, шунинг учун улар ўзларининг маккор ниятини амалга ошириш ва ҳеч кимга сездирмасдан яшириниш учун у ерда анча қолиб кетдилар. Ҳозирча ҳеч қандай ғайритабиийлик юз бермади. Ғайритабиийлик –улар ўша ерда қилган иш бўлди. Йўқ, улар бирон нарсага қўл тегизмадилар. Мутлақо – ҳеч нарсага. Биронта буюм ўғирланмади, дўкондаги бирон нарса зарарланмади. Аммо уларнинг қилганлари, ҳақиқатан, кулгили эди. Улар бирон нарса ўғирламоқчи ҳам эмас эдилар, улар негадир ҳамма товарларнинг нархномаларини алмаштириб чиқдилар. Натижада ҳар бир товар янги нархга эга бўлди. Масалан, бу чаққон йигитлар 395 доллар турадиган фотоаппартнинг ёрлиғини 5 доллар турадиган канцелярия товарларига ёпиштирдилар. 5 доллар 95 цент турадиган китобнинг нархи ёзилган этикеткани моторли қайиқлар учун осма двигателга ёпиштирдилар. Бир сўз билан айтганда, улар универмагдаги ҳамма товарлар бўйича “қайта нархлаш” ўтказдилар!
Бемаънилик дейсизми? Бўлмасам-чи, аммо воқеа шулар билан тугамайди. Энг асосий бемаънилик ҳали олдинда – эртасига эрталаб бошланди. (Сиз ишонмайсиз!) Универмаг вақтида очилди. Ишчилар ўз иш жойларини эгалладилар. Харидорлар харид қилишга киришдилар. Тўрт соат давомида савдо жадал суратда кетди. Аммо кимдир нархлар алмаштириб қўйилганини сезиб қолди.
Тўрт соат-а! Бу вақт давомида кимдир савдо қилиб анчагина фойда кўрди, кимдир эса талончиларча амалга оширилган нархларнинг қурбони бўлди. Аммо тўрт соат давомида ҳамма нархлар ўзгартирилганини ҳеч ким сезмади!
Ақл бовар қилмайдими? Бунга ўхшаш воқеа ҳар куни юз беришини биз кўрамиз. Биз яшаб турган оламдаги қадриятларнинг бузилган системаси аллақачон бутун олам тўфони миқёсини қабул қилган: Ҳаётимизнинг ўзгармас қадри ким ошди қилиб таннархидан паст баҳога сотиляпти, сариқ чақага арзимайдиган лаш-лушлар миллионга сотилмоқда.
Бунга мисоллар жуда кўп. Мана, улардан баъзилари: уларга ўтган ҳафтада дуч келган эдим.
Сотувчи ҳийла-найрангларини ҳимоя қилишга ўзини ҳақли деб билиб: “Қўйинг, бизнес билан насиҳатни аралаштирманг”, дейди.
Ҳарбий мансаблар махфий ахборотларни айтиб бериб (виждонини сотган ҳолда), бор-йўғи олти минг долларга эга бўлади.
Қудратли мамлакатнинг вазирлар маҳкамаси аъзоси қимматбаҳо тошлар бўйича фирибгарлиги фош қилинди. Унинг ҳукуматдаги лавозими дейсизми? Адлия
Ота ўн икки ёшли қизчасини ўдирганини тан олди. Ўлимнинг сабаби дейсизми? Қизча отаси билан жинсий алоқага киришишдан бош тортди. Нимага биз бу кераксиз нарсаларни қиламиз? Нимага одатдаги кулрангга эга бўлмагунимизча, аниқ кўриниб турган қора рангни табиий оқ ранг билан аралаштирамиз? Нимага бебаҳо ахлоқий мезонлар чиқиндига топширилади, айни пайтда аҳмоқона мезонлар ҳаёт ўлчови бўлиб қолади? Танани кўкларга кўтариб, руҳдан нафратланишга бизни нима мажбур қилади?
Бизнинг қадримиз анчагина чалкаш-чулкаш бўлиб кетган. Кимдир бизнинг универмагимизга бостириб кирган ва ҳамма нархномаларнинг ўрнини алмаштириб қўйган. Шов-шув келтириб чиқарадиган, ҳайратга сабаб бўладиган майда-чуйда безаклар бебилиски, текин пулларни талаб қилади. Шунда инсоннинг қадри ниҳоятда паст бўлади. Пул қадрсизланишининг бу сингари сабабини аниқлаш учун файласуф бўлиш шарт эмас. Инсоният боши берк кўчага кириб қолган деб бизни ишонтирганларидан кейин, ҳаммаси ўшанда бошланди. Эмишки, инсоннинг
Жуда ҳам қайғули-а, шундай эмасми?
Иккинчи тахмин бундан ҳам баттар. Агар инсоннинг мақсади бўлмаса, унинг
Ҳаёт кўнгил очишга, пул ишлашга ва жиддий ҳиссиётларга олиб боради. Оқибати эса ҳалокатга олиб боради.
“”Мавжудликка ишонувчи одам, — деб ёзган эди Жан-Поль Сартр, — аксинча, Худонинг йўқлигидан хавотирга тушади, чунки Худо билан бирга ақл орқали англанадиган оламдаги қандайдир қадриятларни топиш имконияти ҳам йўқ бўлиб кетади… Аслида агар Худо мавжуд бўлмаса, ҳамма нарса жоиз, чунки инсон ташландиқ бўлиб қолган, инсон ўзига ҳам, ташқарида ҳам бирон нарсага суяна олмайди”1.
Агар инсоннинг бурчи ҳам, мақсади ҳам бўлмаса, кейинги мантиқли қадам шуки, инсон ҳаёти бирон
Сиз бундай фикрларнинг натижалари билан танишсиз. Бизнинг олам тузилиш системаси издан чиқади. Ўзимизнинг бефойдалигимизни, кераксизлигимизни ҳис қилганимизда, тубанлашиб кетамиз, қимор ўйинларига берилиб кетамиз, қадриятларнинг ёлғон системасини яратамиз. Кейин шундай деб эълон қиламиз: инсон чиройли ва фойдали бўлганда, ниманидир яратишга қодир бўлганда, у қадрлидир. Биз инсоннинг қадрини баскетбол ўйинида саватга тўп ташлаш қобилиятига ёки бейсбол ўйинида баланд учиб бораётган коптокни илиб олиш маҳоратига қараб ўлчаймиз.
Агар сизнинг исмингиз олдида “доцент” ёки “фалсафа доктори” унвони турса, агар сизнинг ойлик маошингиз олтита рақам билан ҳисобланса, агар сиз жуда зўр автомобилнинг рулида ўтирсангиз, сизнинг қадрингиз баланд бўлади, олқишларга кўмиласиз.
Бизнинг замонда қадрият икки мезон билан ўлчанади: ташқи томони билан ва самаралилиги билан.
Танловнинг анчагина қаттиқ мезонларини топа олмайсизми? Қадриятларнинг бу системасида ақли заиф ёки майиб-мажруҳ ё билимсиз одамларнинг ўрни қани? Қария ёки жисмонан нуқсони бор одамларнинг ўрни қаерда? Ҳали туғилмаган болаларга бу система нимани таклиф қилади? Унчалик катта бўлмаган нарсани. Аниқроғи, ҳеч нарсани. Биз кераксиз рўйхатда номсиз пунктлар бўлиб қолаверамиз.
Марҳамат қилиб, шуни ҳисобга олинг: бу – қадримизнинг инсонларга оид системаси, Худога оид эмас. Худонинг бизга нисбатан нияти бироз умид туғдиради. Худо кўзларида шўх шуъла, қўлида тошқалам билан ажи-бужи хат ёзилган тахта ёнига келади, тарихнинг туганмас, абадий такрорланаверадиган туркумини ўчиради, бунинг ўрнига тўғри чизиқни – умид ва ваъдаларга тўлиқ ингичка чизиқни чизади. Бутун синф доскадан кўз узмаётганига ишонч ҳосил қилиш учун елкаси оша қарайди ва бу чизиқнинг охирига стрелканинг расмини солади.
Инсоннинг илоҳий илмий рисоласида мақсад ва ажойиб мақсад бор. Биз жамоат йўлаги орқали ўтиб, Масиҳнинг келини бўлишга тайёрланамиз. Биз У билан бирга яшашга, У билан бирга ҳукмронлик қилишга, У билан бирга битта тахтда ўтиришга тайёрланамиз. Биз аҳамиятга ва улкан қадр-қимматга эгамиз. Энг муҳим яна бир нарса – бизнинг қадримиз ўзгармасдир! Бизнинг қадримиз туғмадир.
Кўряпсизми, Исо ҳар биримизга етказмоқчи бўлган ҳақиқат мавжуд бўлса, у мана шудир: инсон ўз ҳолича ҳам қимматлидир, у инсон бўлгани учун қимматлидир. Мана шунинг учун ҳам бизга шундай мурожаат қилади. Бу ҳақда ўйлаб кўринг. У зинокорлиги ошкор бўлган аёлни кечиради. Мени шифолагин деб илтижо қилган моховга қўлини текизади. Инсониятнинг фикрига хилоф равишда кучли нафрат келтириб чиқарадиган кўр одамга эътибор беради. Ҳовуз бўйида ўзини аяб ўтирадиган ожизлашган қари маҳмаданани шифолайди.
Хушхабарчи Луқо хочга михланганфирибгар ҳақидаги ҳикояни келтиради, бу ҳикоя шахс қадрини тадқиқ этишнинг классик намунаси эканин унутманг. Агар қачонлардир мутлақо арзимас ва кераксиз одам яшаб ўтган бўлса, ўша одам ана шу фирибгар. Агар бирон одам ўлимга лойиқ деб топилса, ўша одам мана шу фирибгар бўлса керак. Агар кимнидир омадсиз деб айтиш мумкин бўлса, ана шу фирибгар йигит даъвогарларнинг рўйхати бошида туради.
Эҳтимол, шунинг учун бўлса керак, Исо инсоният ҳақида нима ўйлашини кўрсатиш учун ўша фирибгарни танлаган бўлтшт мумкин.
Балки, бу фирибгар Масиҳнинг сўзларини эшитгандир. Эҳтимол, камситилганларга Раббий севгисини кўрсатгани ҳақида бу жиноятчи эшитгандир. Эҳтимол, Исо солиқчилар ва гуноҳкорлар билан бирга зиёфатда ўтирганини кўргандир. Балки, кўрмагандир. Балки, Масиҳ ҳақида у билган ягона нарса ҳозир кўриб турган фожиа бўлиши мумкин: Масиҳни калтакладилар, ҳамма ёғидан қон оқяпти, қўлларидан хочга михланган.
Гарчи унга кимдир, сен ҳеч қачон яхши шериклар даврасида бўлмагансан, деб шипшиётган бўлиши мумкин. Шу тарзда фирибгар шуни тушундики, ҳамма имкониятлардан унга насиб қилган битта имконият қолди – ибодат қилиш. Чунки у, ниҳоят, Кимга ибодат қилиши керак бўлган бўлса, Ўшани учратди.
—Агар мумкин бўлса, мен ҳақимда яхши сўз айтгин. (Эркин таржима.)
—Мен сен ҳақингда яхши сўз айтдим деб ҳисоблайвер.
Нимага Исо шундай йўл тутди? Марҳамат қилиб айтинг-чи, Исо бу каллакесарга тўй дастурхонида ҳурматли ўринни ваъда қилиб, нимага эришди? Ўтакетган бу ярамасга жавоб тариқасида нимани таклиф қилди? Қудуқ бўйидаги самариялик аёл тўғрисида сўз кетадиган бўлса, бу тушунарли. У шаҳарга қайтиб бориб, У ҳақда одамларга сўзлади. Заккайнинг Унга назр қилиши мумкин бўлган маълум миқдордаги пули бор эди. Бу фирибгар қароқчининг-чи? У нима қилиб бера олди? Ҳеч нарса!
Ҳамма гап шунда-да. Ҳозир энг муҳими: Исонинг севгиси биз қиладиганларга боғлиқ эмас. Мутлақо боғлиқ эмас! Шоҳнинг кўзи олдида сиз шу ҳолингизча қимматбаҳосиз. Сиз жуда ҳам зўр кўринишингиз ёки зўр фаолият кўрсатишингиз шарт эмас. Сизнинг қимматбаҳолигингиз туғмадир.
Нуқта.
Бу ҳақда бир дақиқа бўлса ҳам ўйлаб кўринг. Сиз бор бўлганингиз учун ҳам қимматлисиз. Нимагадир эришганингиз учун эмас, балки туғилиб бу оламга келганингиз учун қимматлисиз. Буни ёдингизда тутинг. Келгуси сафар кимнингдир тийиқсиз жиззакилигининг кўчкиси устингизга босиб келганда, бу ҳақда ўйланг. Қандайдир олғир сизнинг шахсий туйғуларингизга нархи арзонлаштирилган товар ёрлиғини ёпиштиришга ҳаракат қилганда бу ҳақда ўйланг. Кимдир сизни нархи арзонлаштирилган товар қилиб кўрсатмоқчи бўлади. Исо сизни қандай қадрлашини шунчаки ўйлаб кўринг...ва кулиб қўя қолинг.
Мен кулиб қўя қоламан. Шунинг учун кулиб қўя қоламанки, мен бундай севгига лойиқ эмасман. Ҳеч ким лойиқ эмас. Бунга сиз ҳалоллик билан қарасангиз, сизлардан биронтангиз мақтаниши мумкин бўлган ҳар қандай ютуқлар ҳеч нарсага арзимайдиган бўлиб кўринади. Ҳаммамиз, ҳатто энг солиҳ бўлганларимиз ҳам, Осмонга ўша қароқчидан ортиқ лойиқ эмасмиз. Ҳаммамиз ўзимизнинг эмас, балки Исонинг кредит карточкасидан фойдаланамиз.
Мен яна бир нарсани ўйлаб кулиб қўяман: осмоннинг қаеридадир олтин кўчалар бўйлаб, тиржайганича собиқ маҳбус юрибди. У минглаб заминий илоҳиётчиларга қараганда, ҳузур-ҳаловат ҳақида кўп нарсани билади. Бу одам учун ҳеч ким ибодат қилмаган бўларди. Аммо унинг бор нарсаси қабрнинг четида қилинган ибодат эди. Унга шу ибодатнинг етарли бўлгани қандай бахт!
Исони Нажоткор деб айтганлари ажабланарли эмас.
ЎЙЛАШ ВА МУҲОКАМА ҚИЛИШ УЧУН
1. Бугунги маданий анъаналар доирасида жамиятнинг кўзи олдида инсонни нима қимматли қилади? Жамият, инсон қимматлидир, деб ўз фикрини ўзгартирадиган бўлса, бунга нима мажбур қилиши мумкин?
2. Худонинг нуқтаи назари бўйича инсон қадрини қуйидаги оятлар қандай очиб беради: Рим. 5:8; Эфес. 2:4, 5;Тит. 3:4–7; 1 Юҳанно 4:9, 10?
3. Барқарор қадр-қимматга эгалигимизни биз тушунамизми? Агар одамлар ҳақиқатан шунга ишонганларида, қайси ижтимоий муаммолар буткул барҳам топган бўларди?
4. Луқо 23:32–43ни ўқинг. Бу қисқа парчадан икки жиноятчи ҳақида нимани билиб олиш мумкин? Сиз қандай ўйлайсиз: нимага Исо қароқчига жаннатдан жой ваъда қилди?
5. Хочга михланган қароқчи битта гапда ҳузур-ҳаловатга таъриф бера олдими? Ўйлаб кўринг-чи.
ИЗОҲЛАР
2-боб. Шимўн ва Марям. Беғараз севги
1. Матто 20-бобдан 26-бобгача бўлган воқеаларни хронологик жиҳатдан баён қилар экан, бу боблардаги воқеаларни кейинга асраб қўяди. Юҳанно Хушхабарини эсласак, сўз юритилаётган ёғ суртиш марсимини Байтанияда шанба куни тунда Марям амалга оширган эди (қаранг: Юҳанно 12:1). Нимага Матто бу сюжетни баён қилишга шошилмайди? Чамаси, у атайлаб қатъий хронологияни бузади. Ахир, Масиҳнинг ҳаётида охирги ҳафта қайғули воқеаларга мўл. Матто Хушхабарининг 26 ва 27-боблари хиёнатга оид воқеаларнинг занжиридан иборат. Дастлаб Унга дин арбоблари, кейин Яҳудо, ҳаворий Бутрус, Пилат хиёнат қиладилар. Ниҳоят, Исога тиш қайраб, “хочга михла!” деб бақирганларнинг ҳаммаси. Эҳтимол, кўплаб хиёнатлар ҳақидаги гувоҳликларга, ҳеч бўлмаганда, ҳақиқий имон ҳақида битта яхши воқеани аралаштириб, Матто Шимўн ва Марям ҳақидаги сюжетни 26-бобгача сақлаб келади.
4-боб. Корнилий. Такаббурликни жиловламоқ.
1. Gavan Daws, Holy Man; Father Damien of Molokai (Honolulu: University of Hawaii Press, 1984).2. Alfred Edersheim, The Life and Times of Jesus the Messiah,
unabridged edition (Peabody, MA: Hendrickson Publishers,
1993), 62–3.
3. Bob Ray Sanders, “Blossom’ in the Dust Movie Fine, but the Woman Was Amazing,” Fort Worth Star-Telegram, November 17, 2002, www.angelfire.com/tx5/adoptee/sanders.html.
8-боб. Нуҳ. Асло умид қолмаганда.
1. Charles Swindoll, The Tale of the Tardy Oxcartand 1,501 Other
Stories(Nashville: Word Publishing, 1998), 275.
10-боб. Бутрус билан Юҳанно. Таъқиблар замони
1. CIA, The World Factbook, 2009, https://www.cia.gov/library/ publications/the-world-factbook/geos/tu.html.
2. Malatya: The Story of the First Martyrs of the Modern Turkish
Church, www.malatyafilm.com.
3. CIA, The World Factbook, 2009.
4. dc Talk and the Voice of the Martyrs, Jesus Freaks: Stories of
Those Who Stood for Jesus; The Ultimate Jesus Freaks (Tulsa,
OK: Albury Publishing, 1999), 208–209.
12-боб. Хананиё ва Шоул. Қўл силташга шошилманг
1. Ҳаворийлар. 5-бобдаги Хананиё билан аралаштирмаслик керак.
13-боб. Довуд. Даҳшатли ҳалокат
1. San Antonio Express News, “Does Texan have a prayer of trading
domain name?”April 23, 2005.
15-боб. Маъбаднинг Гўзал дарвозаси ёнидаги ногирон.Нигоҳ ва тегиб кетиш.
1. UNICEF, The State of the World’ Children 2009: Maternal and
Newborn Health, www.unicef.org/sowc09/report/report.php.
2. James Strong, New Strong’ Exhaustive Concordance (Nashville:
Thomas Nelson,1996), s.v. “compassion.”
3. Bill Gates Sr. with Mary Ann Makin, Showing Up for Life:
Thoughts on the Gifts of a Lifetime (New York: Broadway
Books, 2009), 155.
16-боб. Ишаё. Илоҳий тафовут.
1. Darren Brown, ed., The Greatest Exploration Stories Ever Told:
The Tales of Searchand Discovery (Guilford, CT: Lyons Press,
2003), 207–9.
2. Ibid., 223.
3. Jerry Bridges, The Pursuit of Holiness (Colorado Springs: Nav-
Press, 1978), 64.
4. Edward W. Goodrick and John R. Kohlenberger, Zondervan
NIV ExhaustiveConcordance, 2nd ed., James A. Swanson, ed.
(GrandRapids: Zondervan, 1999),1487.
17-боб. Гасаралик жин чалган одам. Дўзах кишанларидан қутулиш
1. Тўқима исм.
2. Linda Dillow and Lorraine Pintus, Gift-Wrapped by God: Secret
Answers to the Question, “hy Wait?” (Colorado Springs, CO: WaterBrookPress, 2002), 59–4.
18-боб. Исо шифолаган мохов одам. Ҳамдардлик дахлдорлиги.
1. Тўқима исм.
19-боб. Мефибосит. Ҳузур-ҳаловат жозибаси.
1. Charles Swindoll, The Tale of the Tardy Oxcartand 1,501 Other Stories (Nashville: Word Publishing, 1998), 250.
2. Ron Lee Davis with James D. Denny, Mistreated (Portland,
OR: MultnomahPress, 1989), 147–148.
20-боб. Йўшиё. Меросданустун келиш.
1. Стефан Ричарту-Уиллмесга миннатдорчилик.
22-боб. Бутрус. Қичқирган хўроз ва мен.
1. Charles W. Slemming, He Leadeth Me: The Shepherd’ Life in
Palestine (Fort Washington, PA: Christian Literature Crusade,
1964), цит. по: Charles R. Swindoll, Living Beyond the Daily
Grind, Book 1: Ref lections on the Songs and Sayings in Scripture
(Nashville: W Publishing Group, 1988), 77–78.
23-боб. Хочдаги қароқчи. Хочга михланган қаллоб ҳақида ҳикоя.
1. Walter Kaufman, ed., Existentialism from Dostoyevsky to Sartre
282 (New York: Meridian Books, 1956), 294–295.
МАНБАЛАР
“Ким бу одамлар?” китоби мазмунига тегишли ҳамма ҳуқуқлар китоб муаллифи Макс Лукадоники. Бу китобнинг боблари Макс Лукадонинг қуйидаги китобларидан олинган:
1. Яир. Ботиний нарсани кўриш: He Still Moves Stones, 17-боб.
2. Шимўн ва Марям. Беғараз севги: And the Angels
Were Silent (М. Лукадо. Иангелы молчали. СПб.:
Шандал, 2006), 6-боб.
3. Ёқуб. Ўтмиш билан кураш: God Came Near, 28-боб.
4. Корнилий. Такаббурликни жиловламоқ: Outlive Your Life,
14-боб.
5. Қон оқишидан азоб чекаётган аёл. Бемаъни ғоя ва дадил умид: He Still Moves Stones, 7-боб.
6. Филип. Ғовларни олиб ташлаш керак: Outlive Your Life, 12-боб.
7. Шол одам. Худо учун нима осон?: He Still Moves
Stones, 12-боб.
8. Нуҳ. Асло умид қолмаганда: A Love Worth
Giving (М. Лукадо. Дар любви. СПб.: Виссон, 2010),
14-боб.
9. Хиёнат қилаётганда қўлга тушган аёл. Бардошли уят:
He Still Moves Stones, 2-боб.
10. Бутрус билан Юҳанно. Таъқиблар замони: Outlive Your Life,
8-боб.
11. Никодим. Бутун борлиқ фақат Худога тобедир: He Still
Moves Stones, 13-боб.
12. Хананиё ва Шоул. Қўл силташга шошилманг: Outlive
Your Life, 13-боб.
МУНДАРИЖА
1-боб. Яир. Ботиний нарсани кўриш
2-боб. Шимўн ва Марям. Беғараз севги
3-боб. Ёқуб. Ўтмиш билан кураш
4-боб. Корнилий. Такаббурликни жиловламоқ
5-боб. Қон оқишидан азоб чекаётган аёл. Бемаъни ғоя ва дадил умид.
6-боб. Филип. Ғовларни олиб ташлаш керак.
7-боб. Шол одам. Худо учун нима осон?
8-боб. Нуҳ. Асло умид қолмаганда
9-боб. Хиёнат қилаётганда қўлга тушган аёл. Бардошли уят
10-боб. Бутрус билан Юҳанно. Таъқиблар замони
11-боб. Никодим. Бутун борлиқ фақат Худога тобедир
12-боб. Хананиё ва Шоул. Қўл силташга шошилманг
13-боб. Довуд. Даҳшатли ҳалокат
14-боб. Исонинг укалари. Оилавий зиддиятларни бартараф қилиш
15-боб. Маъбаднинг Гўзал дарвозаси ёнидаги ногирон. Нигоҳ ва тегиб кетиш
16-боб. Ишаё. Илоҳий тафовут
17-боб. Гасаралик жин чалган одам. Дўзах кишанларидан қутулиш
18-боб. Исо шифолаган мохов одам. Ҳамдардлик дахлдорлиги
19-боб. Мефибосит. Ҳузур-ҳаловат жозибаси
20-боб. Йўшиё. Меросдан устун келиш
21-боб. Аюб. Худо қуюн орасидан жавоб беради
22-боб. Бутрус. Қичқирган хўроз ва мен
23-боб. Хочдаги қароқчи. Хочга михланган қаллоб ҳақида ҳикоя
Изоҳлар
Манбалар
Масъул муҳаррир М. Хван
Муҳаррир Л. Захарова
Корректор Е. Артемьева
Бадиий безакчи С. Журий
Компьютерда саҳифаловчи О. Мецайк
Босишга рухсат этилди... Формат 60х88 1/16.
Офсет қоғози. Гарнитура TimesNewRoman.
Офсет усулида босилган. Физ. б. т…
Тираж … экз. Заказ № …
а/я 123, Санкт-Петербург, 194358, Россия
E-mail: sale@visson.net
www.visson.net
Биринчи академик босмахона ≪Наука≫
199034, Санкт-Петербург, 9-я линия, 12__
Текст на заднюю сторону обложки Лукадо «Кто эти люди?» 2
НЕТ ИНФОРМАЦИИ О САМОМ ПИСАТЕЛЕ
(ТЕКСТ НАПРОТИВ ФОТО)
О, ҳузур-ҳаловат, қутқардинг мени
Кулфатлар гирдобидан,
Ўлган эдим, тирилдим мўъжиза билан,
Кўр эдим, кўряпман нурни.
Эски мадҳиялардан олинган бу сатрлар кўпчилик масиҳийларга таниш. Биз нажот топмасдан олдин кулфатлар гирдобида чўкиб бораётганимизни бу сатрлар эслатиб туради. Муқаддас Китоб саҳифаларида биз йўқолган, адашган, ҳалокатга маҳкум бўлган гуноҳкорларни учратамиз. Бу шўрпешона, омадсиз, умидизликка тушиб азоб чекаётганларнинг юзига қараймиз. Ахир, ойнага қараб, ўзимизнинг юзимизни кўрмайсизми? Биз ҳам гуноҳкор, қўрқувдан майиб бўлган, яқин одамларимиз томонидан рад қилинган, даҳшатли хатолар қиладиган одамлармиз… Биз эса барибир умид қиламиз. Муқаддас Китобнинг бу қаҳрамонлари бошидан ўтган воқеаларни ажойиб ҳикоя устаси Макс Лукадо бизга етказади, ҳалок бўлаётганларни қутқаришга ва уларнинг ҳаётини ҳар доим ўзгартиришга қодир Худони бизнинг кўз ўнгимизда намоён қилади.