На передней стороне обложки LIFE (Лекарство от обыденности узб.) ОДАТГА АЙЛАНГАН ҲАЁТ УЧУН МАЛҲАМ М А К С Л У К А Д О На второй странице На третьей странице ОДАТГА АЙЛАНГАН ҲАЁТ УЧУН МАЛҲАМ М А К С Л У К А Д О “АСОСИЙ НУҚТА”ДАГИ ҲАЁТ На четвёртой странице ББК 86.37 Л 84 Инглизчадан таржима Max Lucado Cure for the Common Life Originally published in English By THOMAS NELSON, Ins. Nashville, TN, USA. All rights reserved Лукадо, Макс Л 84 Одатга айланган ҳаёт учун малҳам / Инглизчадан таржима. Ушбу китобда машҳур америкалик ёзувчи ва воиз Макс Лукадо ҳар бир одамнинг мақсади – ўз ҳаётига нисбатан Яратувчининг ниятини билиш ва бу дунёга нима мақсад билан юборилган бўлса, шуни тушунишдан иборатлигини айтади. Ўқувчи ўзини, ўз иқтидорини билиши ва ўзининг қисматини яхшироқ намоён этиши учун китоб қўлланма билан тўлдирилган. ББК 86.37 ISBN 0-8499-0008-5 (инг.) @ Max Lukado, 2005 На пятой странице ...Чунки сизлар учун тузган режаларимни аниқ биламан. Ушбу режаларим сизларга ёмонлик эмас, яхшилик олиб келади, ёруғ келажагу умид беради. Ермиё 29:11 С новой страницы Биз Деналин билан бирга ушбу китобни Дуг Костовскига – дўстимиз, устозимизга, қисман Мерлинга, кўпроқ қисмини эса Артурга чин дилдан бағишлаймиз. Биз уч йил давомида Майамида чиқиб турган ой билан бирга Камелотнинг ёруғ шуълаларини кўрдик. Ушбу шоҳона лаҳзалар учун сенга раҳмат. МИННАТДОРЧИЛИК Мен эсанкираб қолганимда, уларда ҳар доим жавоблар бисёр эди; мен қайсарлик қилганимда, улар сабр-тоқат қилардилар; мен чуқур даралардан чиқолмай қолиб кетганимда, улар вертолётда учиб келардилар ва мени қоронғуликдан чиқариб олардилар. Мени қўллаб-қувватлаб турган ушбу хорнинг иноқ ва қувноқ овозисиз мен нима қилган бўлардим? Арт Миллер ва “People Management International Inc.”да меҳнат қилаётганлар! Сизлар ўз чуқур билимларингизни ва қимматли вақтингизни биздан аямадингиз. Сизлар туфайли ўн мингдан ортиқ инсонлар ўз ҳаётларининг мақсадини ва бизнинг Яратувчимизнинг режаларини янада яхшироқ тушунмоқдалар. Ҳурматли биродарлар, сизларга катта раҳмат! Рик Уэллок! Мени тўғри йўлга солишга қилган барча ҳаракатларингиз учун сизга ташаккур дейман. Карен Хилл ва Лиз Хини! Сизлар парчалардан адёллар ишлаб чиқаришга қўрқмасдан киришишларинг мумкин, чунки мен сизга ишлаш учун берган матн парчаларидан сизлар ажойиб яхлит китоб барпо этибсизлар. Сизлар – зўрсизлар. Лора Кендалл! Сиз эшитаётган шовқин – бу сизга ва сизнинг меҳнат фаолиятингизга бағишланган қизғин олқишлардир. Нафақага чиққанлигингиз билан қутлайман. Биз сизни жуда соғинамиз! Кэрол Бартли! Сиз қурувчиларнинг кетидан секингина кириб келасиз ва грамматика болғаси билан китобнинг қолипини қотирасиз. Сиз мени ҳайратда қолдиряпсиз! Стив ва Шерил Грин! Худо самоларни чек-чегарасиз қилиб яратган, шунинг учун ҳам сизларнинг содиқлигингиз ва вафодор дўстлигингиз учун миннатдорчилик билдиришга вақтим етарлича даражада бўлади, деб ўйлайман. Сюзан Перри ва Женнифер Маккинни! Самолардан ерга тушган ва бизнинг офисимиздаги ҳаётни тутиб турган икки фариштасизлар. Пэт Хайл ва “Оак Хиллз” жамоатидан келган “Менинг тарихим” семинарининг иштирокчилари! Одамларга ўз тарихига назар ташлашга ёрдам қилганингизнинг ўзи – бу бир унутилмас тарихдир. Сизнинг меҳнатингизни Худо марҳаматласин! Грег ва Сюзан Лайгон! Вазиятни тўғри тушунганингиз ва мени кузатиб турганингиз учун сизга раҳмат. “The Up Words” командаси: Тина Чизхолм, Бекки Брайант ва Маргарет Мечинас! Сизлар сайёрадаги ажойиб учликсиз. Қилаётган хизматингиз учун раҳмат. “The W” ва “Thomas Nelson” командалари! Агар нашриётчилар ўртасида Суперкубок ўйналганда эди, сиз бу мусобақанинг бир неча бор ғолиби бўлардингиз. Сизлар билан ишлашимга имконият берганингиз учун сизларга раҳмат! “Оак Хиллз” жамоатининг оқсоқоллари, хизматчилари ва қавмлар! Сизлар ёз кунининг жазирама иссиғида соя берувчи тоғ теракларига ўхшайсизлар. Минглаб инсонлар сизнинг соянгизда паноҳ топсинлар. Мен паноҳ топдим. Жон Тафолла! Ўз инъомларингизни биз билан баҳам кўрганингиз учун раҳмат! Қизларим: Женна, Андреа ва Сора! Сиз ҳар доим отангизга қараганда чиройли кўринасизлар. Энди эса отангиздан ақллироқсиз ҳам. У сизлар билан фахрланиб юради! Менинг рафиқам, Деналин! Худо Мусога маннани, Илёсга – оловни, Бутрусга – фариштани ва Деналинга – Максни юборган. Кимки мўъжизаларга ишонмаса, бунга гувоҳ бўлиш учун менинг альбомимга қарасин. Ва менинг Яратувчим, Худо! Сен Ўз тарихингни, гарчанд мен ўзимдан бирор нарсамни қўшишга уринсам-да, менинг ҳаётим орқали ёзаётганинг учун Сендан миннатдорман! С новой страницы 1 – Б О Б ЎЗ “АСОСИЙ НУҚТАМИЗ”НИ ҚАНДАЙ ТОПИШИМИЗ МУМКИН... (БУНДАЙ НУҚТА СИЗДА БОР!) ...Муқаддас Руҳ умумий манфаат учун ҳар кимда алоҳида фаолият кўрсатади. 1 Коринфликларга 12:7 “Асосий нуқта”. Гап нима ҳақида бораётганини гольф ўйинчилари жуда яхши тушунадилар. Сиз қачонлардир бейсболь коптогини қўлингизда ушлаганмисиз ёки пинг-понг ўйнашга муяссар бўлганмисиз? Бу ҳолда “асосий нуқта”ни ҳис қилиш туйғуси сизга маълум бўлади. Бир неча дюйм бўшлиқни эгаллаган нуқтани топсангиз бас, э-й, в-о-ҳ! Дунё технологияларининг эришилган сўнгги ютуқлари туфайли копток белгиланган томонга учиб кетаверади, сиз эса шу вақтда ҳайрон бўлганингиздан, кўзларингизни катта-катта очганингизча, коптокнинг йўналишини кузатиб тураверасиз. Сизнинг қўлингиз мўлжални нишонга олади, бир зумда копток сиз олган нишонга бориб тушади. Дўстингиз туғилган кунингизни яхши билади, солиқ инспекцияси ўз вақтида чегирмаларни етказиб туради, стюардесса эса биринчи классда жой борлигини эълон қилади ва сизни у ерга ўтиб олишингизга таклиф этади. “Асосий нуқта”даги ҳаёт велосипедда сайр қилиб юришни эслатади, бунда сиз тоғнинг тагига кириб бораверасиз, орқангиздан эса елкангизга шамол эсаверади. Бу ҳақда билиш учун қўлда коптокни ёки клюшкани ушлашнинг кераги йўқ. Инженерлар спорт жихозларини ясаганлари сингари, Худо сизга ҳам қандайдир фаолият кўрсатиш иқтидорини берган. Сиз яшашингиз лозим бўлган вилоятни, худудни, ўринни... сизга инъом этган. У сизнинг ҳаётингизга шакл берди, токи бу шакл Унинг мозаикасидаги бўш ўринни эгаллашга имкон яратсин деб. Ва ниҳоят сиз ўз жойингизни эгаллаганингизда, ҳаётингиз маънога эга бўлади ва ҳузур-ҳаловат келтиришни бошлайди. Бироқ бундай жойни қандай топиш мумкин? Уни қаердан ахтаришимиз керак? Қандай малҳамларни қабул қилишимиз, қандай тўгаракларга ёзилишимиз, ёки қандай кўрсатувларни кўришимиз лозим? Аслида, юқорида айтиб ўтилганларни бажариш шарт эмас. Фақатгина ... ўзингиз ноёб эканлигингизни ўйланг. Леонардо да Винчи фақатгина битта суръат - “Моно Лиза”ни чизган. Бетховен фақатгина битта Бешинчи симфонияни яратган. Худо ҳам сизни битта нусхада яратган. У атайлаб сизни махсус, ноёб вазифани бажариш учун яратган. Тиришқоқлик билан ўзингиздаги нодир хусусиятларни топишга ҳаракат қилинг. Мен олти ёшга кирганимда, отам биз учун катта уй қурди. “Архитектура янгиликлари” журнали бундай ҳодисага эътибор қилмади, аммо онам маълум даражада буни сезди. Отам ишдан қайтгач, ёғоч кетидан ёгоч олиб, уйни қуришни давом эттирарди. Қкичкина бўлишимга қарамай, мен учун ҳам отам иш топиб берди. У менга чўнтаги бор фартук боғлаб қўярди ва қўлимга катта магнитни бериб, ҳар куни қурилиш бўлаётган ҳудудларга юборарди. Мен магнитни қўлимга олиб, уни бир неча дюйм ердан тепаликда кўтарганимча, қурилиш участкаларни айланиб юрардим. Ушбу асбоб-ускуналарга қараб, менинг ишим нималардан иборат эканлигини билиб олишнинг қийин жойи йўқ. Мен йўқолган михларни терувчи эдим. Асбоб-ускуналарингизга қараган одам сиз тўғрингизда кўп нарсаларни билиб олишга имкон беради. Ғишт кетидан ғишт олиб, ҳаёт кетидан ҳаёт қуриб, Худо Ўз руҳий Шоҳлигини барпо этади: “Ўзларингиз ҳам тирик тош бўлиб руҳий бино барпо этинглар. Исо Масиҳ орқали Худога мақбул, руҳий қурбонлик келтирадиган муқаддас руҳоний бўлинглар” (1 Бутрус 2:5). Бу қурилишда У сизга асосий вазифани юклайди. Ўз асбоб-ускуналарингизни кўриб чиқинг, улар нималардан иборат эканлигини яхшилаб билиб олинг. Сизнинг иқтидорингиз фаолиятингизни белгилаб беради. “Ким сўзласа, Худонинг сўзлари қилиб айтсин. Ким хизмат қилса, Худо берган куч билан хизмат қилсин. Шундай қилиб, Исо Масиҳ орқали Худо ҳар бир иш ва сўзда улуғлансин. Абадий улуғворлик ва салтанат Уникидир...” (1 Бутрус 4:11, курсив меники. – М.Л.). Худо бирор нима қилишни топширганда, У шунга лойиқ тарзда иқтидор ҳам беради. Шунинг учун ўз вазифангиз нималардан иборат эканлигини кўриш учун, ўз қобилиятларингизни ўрганиб чиқинг. Ўзингизга қаранг. Сонларни нақадар эпчиллик ва осонлик билан ишлатяпсиз. Кимё масалаларига қизиқишингиз жуда баланд. Кимлардир чизмаларга қараб туриб, энсаси қотади, сизнинг эса сўлакларингиз оқади. “Мен шу ишни бажариш учун яратилганман”, - деб айтасиз сиз. Ичингизда янграётган мусиқага қулоқ тутинг. Сиз каби бу мусиқани ҳеч ким эшитишга қодир эмас. Худди шу лаҳзаларда жамоат биносининг бошқа четида – мен ушбу сатрларни ёзаётган жойда, кичкинагина болалар ўз асбоб-ускуналарини ўрганмоқдалар. Болалар боғчасидаги товушлар бизга кокофония бўлиб кўриниши мумкин, Худо эса болаларни кузатиб, симфонияни эшитмоқда. Беш ёшли бола бўр билан чизилган кичкинагина доска олдида турибди. У гапиргани ҳам йўқ. Унинг дўстлари аллақачон доскани бир четга суриб қўйиб, ўйин билан машғул бўлиб кетдилар, болакай эса ўзининг чизган расмига ҳамон тикилиб ўтирибди. Ранглар уни ўзига ром қилиб олган. У бир рангнинг бошқасига ўтиб кетишини, яъни оч яшил рангни – ҳаворангга, пуштини – қизилрангга қўшилиб кетишини диққат билан кузатарди. Бола боғчада яратган Пикассо асарини уларга кўрсатиш учун, қўлидаги ижодини кўтарганча ота-онасининг олдига шошилиб кетади. Унинг опачаси, аксинча, аллақачон ўз расмларини эсидан чиқариб юборди. Қиз, расм орқали нималарнидир етказиш камлик қилади, деб ҳисоблайди. Унинг оғзи тинмай гапирарди. “Устоз бизга бугун янги воқеани сўзлаб берди!” Сиз қиздан бирор ҳодисани сўзлаб беришни сўрамасангиз ҳам бўлади. Мана яна бир болакай: уни ҳеч қандай расмлар ҳам, ҳикоялар ҳам қизиқтирмайди. У учун энг муҳими – жамоат. Ўзининг кўриниши билан у шундай демоқчи бўлади: “Биласизларми, мен сизга нима демоқчиман!” Устознинг сабр қилаётганини ҳис этиб, у бутун синф олдида сўзга чиқишни яхши кўради. Ҳамма унинг гапларига диққат билан қулоқ солса, унинг айтганларини маъқуллашса, унга шунинг ўзи кифоя. Гўёки у шундай демоқчи бўлгандай: “Мана буни шундай қилиш лозим. Мен билан бирга юринглар. Келинглар, шундай қилиб кўрамиз”. Бу нима? Болаларча маъносиз машғулотми? Ёки шахснинг кучли томонларини кўрсатувчи белгиларми? Менинг ўйлашимча, сўнггиси. Рангларнинг жиловланишини кузатувчи болакай вақти–соати келиб, бир куни шаҳар деворларини ажойиб расмлар билан безатадиган уста бўлса, ажаб эмас. Унинг опачаси, эҳтимол, пьесалар ёзса керак ёки адабиёт ўқитувчиси бўлса керак. Ўзига издошлар ахтараётган болача эса, бир кун келиб албатта уларни топади ва ўз компаниясининг маҳсулотларини дунё бозорига олиб чиқади, ёки бева-бечораларга ва касалмандларга меҳрибонлик қиладиган, ёки ўз жамоатига ёрдам берадиган инсон бўлиб етишса керак. Хўш, сизга келсак-чи? Яратувчи ҳар биримизга иқтидоримиз ва кучимизга қараб, яъни “ўз қобилиятимизга яраша” (қаранг: Матто 25:15) бирор бир ишни топширади1. Шундай қобилиятга биноан У зарур бўлган иқтидорни ҳам беради. Яшаб ўтган умрингизга бир назар ташланг. Сиз нима қилишни яхши кўрасиз? Сизнинг қўлингиздан нимани бекаму кўст қилиб бажариш келади? Шундай нуқтани топингки, унда сизнинг иқтидорингиз имкониятларингиз билан тўғри келмоғи керак. Ана шундагина сиз ўзингизнинг бетакрор эканлигингизни англайсиз. Сиз ноёбсиз. Сизда Худонинг нури мавжуд2. Ўзгача бир ҳаётга ўзгача иқтидор. “Муқаддас Руҳ умумий манфаат учун ҳар кимда алоҳида фаолият кўрсатади” (1 Коринфликларга 12:7). Бу ҳолат, “Мен бошқаларга нимани ҳам таклиф қилардим?” каби баҳоналарга барҳам беради. Ахир, ҳаворий Павлус: “Муқаддас Руҳ манфаат учун баъзи бирларда фаолият кўрсатади...”, деб ёзганми? Ёки: “Муқаддас Руҳ манфаат учун ҳаммада ҳам фаолият кўрсатавермайди...”, деб ёзганми? Йўқ, бошқаларга хизмат қилишимиз учун Муқаддас Руҳ ҳар биримизга алоҳида иқтидор беради. Шундай экан, “Мен ҳеч нарсага ярамайман”, дейдиган ҳолатни йўқ қилиш керак. Шунингдек, бунинг акси, “Мен ҳаммасини ўзим қилишимга тўғри келади”, каби ўй-фикрлардан ҳам воз кечиш лозим. Йўқ, бундай эмас! Замонавий жамиятнинг барча муаммоларини ечишга сиз қодир эмассиз, яъни сиз Худонинг жавоби эмассиз, аммо бу муаммоларни ҳал этишда сизга ҳам қандайдир ўрин, вазифа ажратилган. Сиз ҳам Павлусга ўхшаб йўл тутинг. Ҳаворий шундай деган: “Лекин биз эса чексиз-чегарасиз мақтанавермаймиз. Биз фақат Худо тақдир этган чегара ичида мақтанамиз. Бу чегара эса сизларгача етиб борган” (1 Корифликларга 10:13), яъни унинг мақсади – Худо унга қаерда бўлишни тақдир этган бўлса, у албатта ўша ерда ҳозиру нозир бўлади. Сизга қандай роль белгиланганини билиб олинг. Сизда мавжуд бўлмаган қобилиятлар ҳақида ташвиш қилиб ўтирманг. Бошқа одамларнинг иқтидорларига ҳасад қилманг. Сизнинг ноёблигингиз нималардан иборат эканлигини аниқлаб олинг. Ўзингизда мавжуд бўлган Худонинг инъомини ривожлантириб боринг. “Шу сабабдан, қўлларимни бошингга қўйишим натижасида сен Худодан олган руҳий қобилиятни алангалатиб туришингни эслатмоқчиман” (2 Тимўтийга 1:6). Буларни албатта... Худовандни улуғлаш учун амалга оширинг. “Бутун борлиқ Ундан чиқиб, У орқали бордир ва Унга қаратилгандир. Унга абадий шон-шарафлар бўлсин!...” (Римликларга 11:36). Сиз ҳозиргина чуқур нафас олдингизми? Худо сизга нафас олиш имкониятини берди. Зарба кетидан зарба уриш натижасида, сизнинг юрагингизда қон айлантириб туради... Бунинг учун Худога миннатдорчилик билдиринг. Сиз китоб ўқиганингизда, ёниб турган чироқ учун, ўқиганларингизни тушунишга сизга имкон берувчи ақл учун… Унга шукроналар айтинг. У сизга унисини ҳам, бунисини ҳам берган. Ундан нимаики келиб чиқадиган бўлса... У учун мавжуддир. Биз Худони намоён қилиш учун, Унинг шон-шуҳрати янада салобатли бўлиб кўриниши учун яшамоқдамиз. Биз Унга мато сифатида хизмат қиламиз, токи У Ўзининг мўйқалами билан бизда жилоланадиган ранглар чиза олсин, Унинг қалами учун қоғоз сифатида, Унинг уруғлари учун унумдор ер сифатида, шунингдек, Унинг суръати акс этиб турган шуъла сифатида хизмат қиламиз. Биз учун Техас Кишлоқ хўжалиги ва политехника университетларининг футбол ишқибозлари тарихи, бизнинг ролимиз нималардан иборат эканлигига яққол намуна бўлиши мумкин. 11 сентябрь воқеаларидан кейин америкаликлар ҳар қандай вазиятда ватанпарварлик ва бирдамлик кўрсатишга интиладилар. Бешта талаба таклиф билан чиқибдилар. Улар етмиш минг ишқибозларга қизил, оқ ва кўк рангли футболкаларни тарқатибдилар. Тепа қаторларда ўтирганлар қизил, ўрта қатордагилар – оқ, пастаги қатордагилар – кўк футболкаларни кийиб олганларида, “Кайл Филд” ўйингоҳи инсон таналаридан ясалган тирик байроққа ўхшаб кетди. Бутун Америка бўйлаб газеталар бу ўйингоҳнинг суратини босиб чиқардилар3. Минглаб одамлар бир овоздан ниманидир қўллаб-қувватлаш учун тез-тез бирлашиб турадиларми? Худо худди шу нарсаларни Унинг шарафига бажаришимиз учун бизни иқтидорли қилиб яратган. “Муқаддас Руҳ умумий манфаат учун ҳар кимда алоҳида фаолият кўрсатади” (1 Коринфликларга 12:7). Ҳар бир одам Худони намоён этиш учун бирор нима қилиши керак. Худо инсонларга футболкаларни эмас, иқтидорни тарқатади. У одамларни ўйингоҳларда ўтказиб қўймайди – У одамларга бир умрга топшириқ беради: “Ўз ўрнингни эгалла. Ўз иқтидоринг ва қобилиятингни ишлат ва Менинг ҳузур-ҳаловатимни намоён қил”. Кўпчилик бош тортади. Жуда камчилик розилик билдиради. Биз совғани қабул қилиб олишимиз мумкин, бироқ ундан қандай фойдаланиш кераклиги ҳақида ўйланиб ўтирмаймиз. Биз ҳадяни қабул қилиб, “раҳмат” деймиз, аммо совға инъом этган Зотни назарга илмаймиз ва бунинг ўрнига ўзимизни ўзимиз мақтаб кўрсатамиз. Бизнинг орамиздаги баъзи бир одамлар ҳамманинг олдида ўзларини кўрсатиб юрадилар ва камига шундай деб мақтаниб қўядилар: “Менга қаранглар, менинг нақадар зўрлигимни кўриб қўйинглар!” Биласизми, нега дунёда бундай тартибсизлик ҳукм суради? Сиз ҳозиргина бунинг сабабини ўқиб чиқдингиз. Агар сиз ўз қобилиятингизни ҳаммага кўз-кўз қилиб мақтасангиз, мен барчанинг диққат-эътиборини ўзимга қаратмоқчи бўлсам, Худони улуғлашга ва Унга ҳамду сано айтишга ҳеч кимнинг иши бўлмаса, тартибсизликдан бошқа биз нимани ҳам кўрардик?! Биз Худо ҳақида кўпроқ гапиришимиз учун, У бизга инъомлар ҳадя этади. Мана шундай. Худо олимпия қатнашчисига чаққон оёқларни, сотувчига - зеҳнни, жарроҳга – моҳир қўлларни беради. Нима учун? Олтин медаллар учун–чи, муваффақиятли савдо учун–чи ёки шифо топтириш учун–чи? Қисман шундай. Энг асосий маъно шунда мажассамки, биз нимаики қилсак, Худо бизнинг қилган барча ишларимизда энг муҳим ўринни эгаллаши керак. У билан мақтанинглар. Унинг жарчиси бўлинглар. “Худо сизларга ҳар турли қобилият берган. Ҳар бирингиз шу қобилиятингизни ишга солиб, бир-бирингизга хизмат қилинглар. Худонинг бой эҳсонларини парвариш қилувчилар каби кун кечиринглар. Ким сўзласа, Худонинг сўзлари қилиб айтсин. Ким хизмат қилса, Худо берган куч билан хизмат қилсин... Худо ҳар бир иш ва сўзда улуғлансин....” (Биринчи Бутрус 4:10-11, курсив меники. – М. Л.) Шундай яшангларки, токи “...Исо Масиҳ орқали Худо ҳар бир иш ва сўзда улуғлансин. Абадий улуғворлик ва салтанат Уникидир. Омин.” (Биринчи Бутрус 4:11). Ўзингизнинг ноёблигингиз билан Уни намоён этинглар. Сиз ўз иқтидорингиз туфайли Худони шарафлар экансиз, Худонинг обрў-эътиборини улуғлашда ўз ҳиссангизни қўшар экансиз, сизнинг ҳаётингизда тўсатдан ширин ҳис-туйғулар пайдо бўлади. Сиз яшаётган олам янада гўзал бўлиши учун, ўз ноёблигингиздан Худони улуғлаш учун фойдаланинглар... ҳаётингизнинг ҳар бир кунида. Самовий календарнинг ҳар бир ҳафтасида еттита якшанба бор. Худо ҳар бир кунни муқаддас қилади. У ҳар бир соатда ва ҳар бир жойда муқаддас ишларни қилади. Кундалик ҳаётни У ўзгача ҳаётга айлантиради, ошхоналардаги идиш ювадиган жойларни муқаддаслаштиради, қаҳвахоналарни – ибодатхоналарга айлантиради, эрталабки тўққиздан кечки соат бешгача бўлган иш кунини – У руҳий саргузаштларга айлантиради. Ишни ҳамми? Ҳа, ишни ҳам. У сизнинг ишингиз эзгулик бўлиб хизмат қилишини белгилаган. Одам Атога хотин ёки фарзандни ҳадя қилишдан олдин, ҳатто У биринчи одамга ўтирадиган нарса яратиб беришдан ҳам олдин, Худо Одам Атони иш билан таъминлади. “Шундай қилиб, Худованди Карим Одамни Адан боғини ишлаб парвариш қилиши учун у ерга жойлаштирди” (Ибтидо 2:15). Илк оиланинг ноёб хусусияти бекорчилик эмас, соддадиллик бўлган. Сизнинг меҳнатингиз лойиқ бўлсин деб, Худо тош лавҳаларга шундай амрни ёзган: “Ҳамма ишларингизни бажаришингиз учун олти кун бор. Еттинчи кун эса иш қилманглар...” (Чиқиш 34:21). Ушбу оятнинг иккинчи қисми бизга жуда ёқади. Агар биз бутун диққат-эътиборимизни фақатгина дам олиш кунига қаратадиган бўлсак, биз ишлашга қилинган амрни эсдан чиқариб қўйишимиз мумкин: “Олти кун ишланглар”. Сиз уйда ишлайсизми, ёки бозордами – сизнинг қилаётган ишингиз Худо учун муҳим. Атрофдагилар учун ҳам сизнинг ишингиз муҳим. Сиз бизга кераксизлар. Мамлакатга аскарлар керак. Машиналарда стоп-сигналлар синади. Одамларнинг суяклари синади. Биринчисини тузатадиган ва иккинчисини шифолайдиган инсонлар бизга жуда зарур. Кимдир болаларнинг тарбияси билан машғул бўлса, яна кимдир шакар қамиши ўстиради. Сиз ўз кунингизни компьютерни ёқишдан ёки ишчи ботинкаларингизнинг ипини тортиш билан бошлайсиз, - сиз Худога тақлид қиласиз. Дунёни яратаётганда, Яҳвенинг ўзи олти кун ишлаган. Исо шундай дейди: “Менинг Отам шу кунгача Ўз ишини қилиб келяпти, Мен ҳам Ўз ишимни қиляпман” (Юҳанно 5:17). Сизнинг ишингиз ҳаётингизнинг ярмини эгаллайди. Наҳотки, у Худони намоён қилиши керак эмас? Наҳотки, бошқа вақтлар билан биргаликда бир ҳафтадаги қирқ-олтмиш соат Унга тегишли бўлмаса? Худо захматкашликни ёки меҳнатга тобеъликни аъзоб-уқубатлардан фориғ бўлиш воситаси сифатида маъқулламайди. Бироқ кимки жисмонан бақуввуат бўлиб, шундай ишларни қилишга, яъни У инъом этган боғларни парваришлашга иқтидори бўлса, буларни бажаришга Худо даъват этади. Худо меҳнатга ҳурмат билан муносабатда бўлади. Шундай экан, Худони ўз ишларингизда улуғланг. “Одам учун ейиш, ичиш ва қилган меҳнатидан роҳатланишидан яхшироқ нарса йўқ. Бу ҳам Худодан эканлигини...” (Воиз 2:24), Муқаддас Ёзув қўллаб-қувватлайди. Аммо сиз, уф тортаётганингизни мен эшитяпман. “Аммо, Макс! – деб эътироз билдиради кимдир. – Менинг ишим – бу конкрет иш, ишдан бошқа нарса эмас! Мен меҳнат қилиб, пул топмоқдаман, лекин қалбим эса борган сари қотиб бормоқда”. (Сизга нималар ёрдам бериши мумкинлигини ўзингиз бир неча саҳифадан сўнг билиб оласиз.) “Мен қандайдир иқтидорга эга эканлигимни қандай қилиб билиб олишим мумкинлиги ҳақида, ҳеч қандай тасаввурга эга эмасман”. (Сиз ушбу китобни ўқишни тугатганингизда, сиз шундай тасаввурга эга бўласиз.) “Худони қадрлаш? Мен ўз ҳаётимда шунча хатоларга йўл қўйганимдан кейин-а?” (Меҳр-мурувват ҳақида сўз борган бобни ўтказиб юборманг.) Ҳозирча эса асосий маъно қуйидагилардан иборат: Ўзингизнинг ноёб эканлигингиздан фойдаланинг (ҳозирги қилаётган ишларингиз), токи Худовандни улуғлаш учун (сиз буларни нега қилаётганингиз) ўз ҳаётингизнинг ҳар бир кунида (сиз буни қачон ва қаерда қилаётганингиз). Бу учта соҳанинг кесишган нуқтасида сиз одатга айланган ҳаёт учун малҳамни, ўзингизнинг “асосий нуқтангиз”ни топишингиз мумкин. Менинг кундалик ҳаётим Худонинг “Асосий улуғворлиги нуқта” Менинг кучли томонларим “Асосий нуқта”. Биласизми, сизда у мавжуд. Сизнинг ҳаётингизнинг сценарийси бор, сизнинг яшаган ҳаётингиз ягона мавзуга бирлаштирилган. Ҳеч ким қилолмаган ишни, сиз қилишга қодирсиз. Сиз ана шу “ниманидир” топганингизда, дунёда яна бир “асосий нуқта” пайдо бўлади. Келинглар, сизнинг “асосий нуқтангизни” топайлик. На отдельной странице Рисунок Б И Р И Н Ч И Қ И С М ЎЗИНГИЗНИНГ НОЁБ ЭКАНЛИГИНГИЗДАН ФОЙДАЛАНИНГ, токи ҳаётингизнинг ҳар бир кунида Худовандни улуғланг С новой страницы Бепоён пахта кўчатлари Жануб далаларининг барча озиқлантирувчи моддаларини сўриб олиб, уларни хосилсиз ерларга айлантирди. Гражданлар уруши тугаганидан кейин фермерларга кам ҳосил берадиган, ёқиб юборилган далалар тегди. Алабама штатидаги Таскидж университетининг профессори Жорж Вашингтон Карвер бу муаммони ҳал этиш учун ўз таклифларини киритди. “Далаларга бошқа экинларни экинглар ва ерда азотнинг таркибини қайта тикланглар, шу билан бирга ернинг ҳосилдорлигини ҳам кўтаринглар. Мазали картошкалар, соялар ўстиринглар, ҳаммасидан ҳам яхшиси – ер ёнғоқ экинглар”. Лекин Карвер асло фермерларни кўндира олмасди. Бу фақатгина пахтанинг зараркунандаси узунтумшуқнинг қўлидан келди. Узунтумшуқлар Мексикадан Техас орқали кириб келиб, Луизана ва Миссисипи бўйлаб жуда кенг тарқалиб кетди. 1915 йили қўнғизлар – пахта зараркунандалари – Алабамада ҳам пайдо бўлди. Ҳашоратларнинг бостириб келиши туфайли, Карвер ўз имкониятидан фойдаланиб кўришга қарор қилди. “Зараркунанда қўнғизлар босган пайтда далаларини ёқиб юборинглар, - деб илтижо қиларди у, - пахтанинг ўрнига ер ёнғоқ экинглар”. Лекин бу ер ёнғоқни ким сотиб олади? Кекса бева аёл Карвер уйининг эшигини тақиллатди. Аёл даласидан ер ёнғоқни териб олгандан кейин, юзлаб қилограмм ер ёнғоқ ҳеч кимга керак бўлмай ҳовлисида уйилиб ётарди. Фақатгина бу аёлнинг уйида эмас. Карвернинг билишича, омборлар ва озиқ-овқатларни сақлайдиган жойлар ер ёнғоққа тўлиб ётарди. Ҳеч ким сотиб олмаганлиги учун ер ёнғоқ далаларда ҳам чириб ётарди. Йиллар ўтиб, Карвер ўрмон ичкарисидаги ўзининг яхши кўрган жойига, Худодан донолик сўрагани борганини эслайди. -Эй Яратган Эгам! – деб ёлвордим мен. – Нима учун Сен бу оламни яратгансан? Ва Яратган жавоб берди: -Сенинг кичкинагина онгинг ўзига сиғдира олмаган нарсани сен билмоқчисан. Ўзинг тушунишинг мумкин бўлган бошқа нарсани Мендан сўрагин. Шунда мен дедим: -Ҳурматли, Раббий, айтгин-чи, одам нима учун яратилган? У менга яна жавоб берди: -Эй кичкинагина одам, сен яна ўз тушунчангдан ортиқ нарсани сўрамоқдасан. Ўз талаб-эҳтиёжларингни камайтир, сени чиндан ҳам нима хавотирга солаётган бўлса, шулар ҳақида сўрагин. Шунда мен сўнгги саволимни бердим: -Раббий, Сен ер ёнғоқни нимага яратгансан? -Ҳа, бу саволинг энди маъқулроқ, - деди Раббий. У менга ер ёнғоқ мағизини берди ва мен билан бирга лабораторияга борди. Биз иккимиз ишга ўтирдик1. Кечаю кундуз ишлаб, Карвер ер ёнғоқ уруғини ўрганиб чиқди ва унинг ажойиб кимвий хусусиятини аниқлади. Бу хусусиятга кўра, йўқотишлар соф фойда келтира олиши мумкин экан. У ер ёнғоқ экиб, меҳнат қилаётган Алабаманинг ўша ҳудуди, беш йилдан камроқ вақт ичида штатнинг энг ҳосилдор ерларига айланиб кетди. Ўз ҳаёти давомида Карвер ер ёнғоқдан уч юздан ортиқ фойдали маҳсулотларни олишга муяссар бўлди. Китобнинг ушбу қисми, сиз ўз “ер ёнғоғингиз”ни қандай топишингизга бағишланади. Худони улуғловчи, атайлаб сизнинг кучингизга ва иқтидорингизга боғлиқ бўлган муаммони ечишингиз орқали, Худованд сизни ҳайратда қолдиради, сизга ва атрофдагиларга ёрдам беради. С новой страницы И К К И Н Ч И Б О Б ЖОМАДОНИНГИЗНИ ОЧИНГ ...Бу одамлар ҳар қандай ишни бажара олсин, деб Эгамиз уларга маҳорат ато этди. Улар ҳар қандай ашёдан ҳар турли буюмлар қилишга қодирлар... Улар ижод қилиб, ҳар турли ишларни бажаришга моҳир ҳунармандлар... Чиқиш 35:35 Сиз бу оламга кириб келишга тайёрланган эдингиз. Худо сизнинг бутун ҳаётингизга назар солди, мақсадни белгилади ва унга эришиш учун сизга зарур бўлган барча нарсаларни берди. Қаергадир, дейлик сафарга, отланишдан олдин сиз ҳам худди шундай қиласиз. Сиз сафарда нималар керак бўлишини ўйлайсиз ва шунга биноан жомадонингизга ҳаммасини жойлашга ҳаракат қиласиз. Ҳаво совуқми? Иссиқ курткангизни олинг. Хизмат юзасидан учрашувми? Ноутбукни олинг. Набираларингизни кўргани бормоқчимисиз? Спорт оёқ кийимини ва турлича жароҳатларга фойда берадиган мазь ва кремларни олишни унутманг. Худо ҳам худди шундай қилди. Жо ҳайвонларни ўрганади... унга синчковлик керак бўлади. Меган шахсий мактабнинг мудири бўлади... унга ташкилотчилик маҳорати даркор. Эрик хасталарга шифо беради... унга раҳм-шафқат ато этиш лозим. Деналин келажакда Максга турмушга чиқади... унинг қалбига икки баробар кўп сабр-тоқат жо қилишга тўғри келади. Ҳар бир одам – ўзгача. Худо онгли равишда сизни маълум бир мақсад учун тайёрлаган. Агар бу сиз учун янгилик бўлса, демак, сиз бировнинг жомадонидаги нарсаларни ишлатиб яшашга ҳаракат қилаётган бўласиз. Кунларнинг бирида мен аэропортда адаштириб бировнинг жомадонини олиб кетибман. Бу жомадоннинг кўриниши худди меникидек эди. Катталиги ҳам ўшандай. Туриши ҳам худди ўшандай. Ранги ҳам худди ўшандай эди. Багаж бўлимидаги катакомбадан айланиб турувчи лента устида жомадон нақадар тез пайдо бўлганига хурсанд бўлиб, уни олдим-да, тезлик билан меҳмонхонага жўнадим. Меҳмонхонага келиб, жомадонни очиб қарасам, янглишиб бошқасининг жлмадонини олиб келганлигимни тушундим. Ичидаги нарсаларнинг размери ҳам бошқа, тикилиш стили ҳам ўзгача, қолаверса , бу жомадон аёл кишига тегишли экан. (Булардан ташқари, шпилькадаги туфли билан кийиладиган бўлса, менинг шимим ниҳоятда калталик қиларди.) Шундай вазиятда сиз нима қилган бўлардингиз? Сиз қуйидагича вазиятга тушиб қолганингизда, шу жомадондаги нарсалардан фойдаланишга ҳаракат қилган бўлармидингиз? Аёлларнинг тор кўйлагини кийиб, эркак бўлсангиз-да, тақинчоқларни тақиб, хизматингиз юзасидан учрашувга кетасиз... Аммо сиз шундай қилишга қодирмисиз? Фақатгина ишингизни йўқотиб қўйишдан, ёки қамоқхонага тушиб қолишингиздан қўрққанингиз учун шундай қилган бўлардингиз. Йўқ, сиз ўз жомадонингизни топишга йўл олган бўлардингиз. Сиз ҳамма жойга эълон ёпиштирар эдингиз. Зудлик билан аэропорт хизмат ходимлари билан телефон орқали боғланардингиз. Авиакомпания вакиллари, таксопарк билан боғланган бўлардингиз. Шахсий детективларни ва итлари билан кинологларни таклиф қилардингиз. Ҳар қандай йўллар билан жомадон эгасини топишга интилардингиз. Жомадонини йўқотган аёлнинг аҳволи қандай экан? Эҳтимол, сизни сўкаётгандир: “Нима бало, бу қандай одам экан, ҳеч бўлмаганда жомадонга ёпиштирилган биркага қараса бўлмасмикан?!” Аёлнинг ҳам елиб–югураётганини тасаввур қилинг. Ҳеч ким “бировнинг жомадони билан” яшашни истамайди. Нега энди биз шундай йўл тутамиз? Эҳтимол, сизга аталмаган кийимни кимдир сизни кийишга мажбур қилган. Ота-оналар ҳам шундай йўл тутадилар. Ота ўғлининг елкасини қоқиб, дейди: “Сенинг бобонгнинг бобоси фермер бўлган. Бобонгнинг отаси ҳам, бобонгнинг ўзи ҳам фермер бўлишган. Мен фермерман. Сен ҳам ўғилгинам, вақти келиб шу фермани мерос қилиб оласан ва албатта, уни бошқарасан”. Баъзида ўқитувчилар шундай қиладилар. Уй юмушлари ва болаларнинг тарбияси билан шуғулланмоқчи бўлган қизни ўқитувчи огоҳлантиради: “Сен ўз қобилиятингни бўлар–бўлмасга сафр қилаверма. Шундай иқтидор ва қобилиятларинг туфайли сен катта-катта лавозимларни эгаллашинг мумкин. Шунинг учун сен келажаги порлоқ мутахассисликни танлагин”. Жамоат хизматчилари жамоат кафедрасидаги багажларни тарқатмоқдалар. “Худога бу оламни ўзгартирадиган одамлар, ер юзининг узоқ-узоқ бурчакларига борадиган миссионерлар даркор. Исо миссионер бўлган. Ўз Яратувчингизга керакли бўлишни хоҳлайсизми? Унинг чақириғига жавоб беринг. Унга хизмат қилиш учун узоқ мамлакатларга йўл олинг”. Бу эзгу истакми ёки ёмон маслаҳатми? Худо у ёки бу одамнинг “багажи“га нималарни жойлаганига боғлиқ. Мерос қилиб қолдирилган ферма жисмоний меҳнат қилишни ва танҳоликни яхши кўрувчи одам учун марҳамат бўлиши мумкин. Аммо Худо фермернинг бу ўғлига адабиёт ижодига ёки тиббиётга бўлган иқтидорни жо қилган бўлса-чи? Эҳтимол, кимлар учундир уйдан ташқарида хизмат қилиш, ўз иқтидорини намоён этишга яратилган имкон бўлиши мумкин, бироқ Худо бу қизга уй ишлари билан шуғулланиш ва болаларни боқишга хос бўлган махсус иқтидор ато этган бўлса-чи? Ким чет тилларни ўрганишга ва саёҳат қилишга мойил бўлса, бу ҳолатда уларни миссионерлик хизматига даъват этувчи ваъзларни тинглашлари керак. Лекин ўзгача маданиятга эга бўлган мамлакатлар сизни чўчитса-ю, шу вақтда она ватанингизда ўз уйингиз сизнинг қобилиятларингизни очилишига тўлиқ ёрдам бераётган бўлса, сиз миссионерга айланиб, ўзингизни бахтли деб ҳисоблай оласизми? Йўқ, бунинг ўрнига сиз ўзингизнинг бахтсиз ҳаётингиз туфайли қуйидаги аянчли статистикани янада тўлдирасиз: o Хизмат қилувчи америкаликларнинг чорак қисми ўз ишларидан норози1. o Хизмат қилувчи америкаликларнинг чорак қисми ўз ишларини ҳаётларида асабийлашишнинг асосий манбаи, деб ҳисоблайдилар2. o Ишлаётган ўн кишидан еттитаси ўз ишларидан мамнун эмаслар ва асосий мажбуриятларни бажаришга тайёр эмасликларини билдирдилар3. o Ишловчиларнинг қирқ уч фоизи уларга иш берувчиларга нисбатан баджаҳл муносабатда бўладилар ва шунинг учун ҳам ўзларини ниҳоятда ишга кўмилиб кетган, деб ҳисоблайдилар4. Бундай кўрсаткичларнинг муҳимлигини ҳис қилинг. Ишчиларнинг инжиқлиги сизни хайрон қолдиряптими? “Бизнинг орамиздагиларнинг етмиш фоизи ишга қандайдир қизиқишсиз ва иштиёқсиз отланадилар”5. Ёлланган ишчиларнинг кўпчилиги бир ҳафда ичида саксон соатдан қирқ соатини мудраб, Зерикиш кўчаларида дайдиб ўтказадилар. Нарсаларнинг бундай даҳшатли ҳолатининг натижаси – бу оилалардаги ёмон муносабатлар, барларнинг тўлиб-тошиши ва шифокорларнинг жуда катта гонорарларидир. Агар бизларнинг етмиш фоизимиз қўрқинч билан душанба келишини кутсак ва тезроқ жума куни келиши ҳақида орзу қилсак, ҳафтанинг бошқа кунларини аранг ўтказишимиз бизнинг ўзаро муносабатларимизга салбий таъсир кўрсатмайдими? Бизнинг ишимизга жабр етказилмайдими? Бизнинг соғлигимизга путур етмайдими? Бир илмий мақолада шундай ёзилган: “Хизмат жойдаги муаммолар, стресснинг бошқа икки манбаи – молиявий қийинчилик ёки оиладаги келишмовчиликлар билан бирга солиштирилганда, соғлиққа жуда катта салбий кўрсатар экан”6. Статистик маълумотлар шундан гувоҳлик берадики, бу муаммолар эпидемия миқёсига етиб борди. Одатга айланган ҳаёт эпидемияси. Биздаги ҳаётга бўлган қизиқиш қаергадир йўқолди. Бизнинг жамиятимиз турғун туманда қолгандай. Бир-бирига ўхшаган зерикарли ҳафталар бирин-кетин бир маромда ўтиб борарди. Биз сийқаси чиққан атроф муҳитда яшашга кўникиб қолганмиз. Адоват билан бугунги иш куни ҳақида ўйлаётган эрталабки йўловчилар. Одамларга тўла офислар. Бу одамлар ишлаш учун яшамайдилар, балки яшаш учун ишлашга мажбурлар. Нақадар зерикарли. Оддийлик. Булар учун бирор малҳам бормикан? Худо кўрсатиб берган даволаниш, сизнинг ўз жомадонларингизни очишдан бошланади. Сиз бу ёруғ дунёга фақатгина ўзингизга хос бўлган ажойиб хусусиятлар билан туғилгансиз. Довуд бу ҳақда шундай дейди: “Шаклим Сенга сир эмас эди; пинҳона вужудга келганимни, ернинг тубан жойларида тўқилганимни, ҳаммасини ҳам Сен биласан. Ҳамон пушт шаклида эканман, кўзларинг кўрарди мени. Ҳали бир кун ҳам яшамаганимда, Сен кунларимни тайин қилиб, ҳаммасини китобингга ёзган эдинг” (Забур 138:15-16). Келинглар, ушбу сўзлар ҳақида фикр юритиб кўрайлик. Довуд “Сен” деган олмошга урғу беради. У шундай демоқчи бўлади: “Фақатгина Сен, Худованд, бошқа ҳеч ким эмас”. “Пинҳона” бу ерда бошқаларнинг кўзидан нарида, хавфсиз, ёвузликдан йироқдаги жойни англатади. Мусаввир матога бўёқларни кўздан яширин жойдаги хонада чизгани сингари, Худо сизларни ҳам қандайдир пинҳона жойда яратади. Мусо Муқаддас чодирнинг ички томонини тасвирлаганда, чодир эзгу мақсадларда хизмат қилишини учун, унда иқтидорли ва энг моҳир одамлар ишлаётганини айтиб, шу сўздан фойдаланади (қаранг: Чиқиш 26:1, 36:8, 38:9). Тўқувчиларнинг энг буюги сизнинг шижоатингизнинг ипларини танлаб олди, У сизнинг шахсиятингизнинг хусусиятларини белгиловчи характерингизнинг калаваси қандай бўлишини ҳал қилди, - буларнинг ҳаммаси сизнинг туғилишингиздан олдин амалга оширилган эди. Бу дунёга Худо сизни мутлақо ҳимоясиз қилиб, қуруқ қўллар билан юбормади. Сиз тамомила тайёрланиб бўлгач, бу дунёга келдингиз. “Ҳамма кунлар менга белгилаб берилган...” Туғилиш куни ҳам, ўлиш куни ҳам белгиланган. Оғир кунлар ҳам, ғалаба кунлари ҳам. Сизни ҳаракатга чорлаган ҳам, сизни кучдан қолдирадиган ҳам... Худо буларни яратди ва яратишни давом эттирмоқда. Муқаддас Китобнинг бошқа таржималарида бу парчада (Забур 138:15-16) ажойиб феъллар ишлатилган: Бутун ичларимни Сен бунёд этдинг (13-оят). Ернинг тубан жойларида тўқилганимни... (15-оят). Мен ажойиб, пинҳона вужудга келганман (гўёки ранг-баранг иплар билан тўқилганман) (15-оят). Бутун ҳаётим давомида мен ҳеч нарса тикиб кўрмаганман, аммо онам тикиб турарди. Идиш ювадиган машиналар бўлмаганда ва оналар кичкинагина ўғилларига ошхонадаги юмушларни бажаришга мажбур қилганларида, идишларни артиб ўтириб, онам ошхонадаги сочиқларни турли-туман қилиб тикканларининг гувоҳи бўлганман. Онам оппоқ сочиқларни очиқ ранглар билан безатарди: еттита сочиқнинг ҳар бирида ҳафта кунлари битта-битта қилиб тикиб чиқилган эди. Унинг маҳорати туфайли оддий сочиқлар ўзгача, қайтарилмас тус олганди. Худди шу тарзда Худо ҳам сизни яратган! Гапни давом эттириш учун, таклиф этилган вариантлардан қайси бирини танлаган бўлардингиз: Мен - ... ______________ оддий заррачаларнинг тасодифан тўқнашиши натижасиман. ______________ молекулаларнинг тасодифий эволюцион тўпламиман. ______________ бутун дунё бўйлаб кўтариб юриладиган қалбсиз парчаман. ______________ “ҳайбатли суратда яратилганман” (қаранг: Забур 138:14). Энг муҳимини назардан четда қолдириб, ўз ҳаётингизни бемаъниликка айлантирманг: сиз статистика қонунлари билан тасдиқланган оддий тасодиф эмассиз; насл-насабнинг ва жамоатнинг таъсиридаги оддий натижа эмассиз; хромосомаларнинг ва болаликда олган руҳий жароҳатларнинг оддий йиғиндиси эмассиз. Сиз – тақдир деб аталмиш совуқ шамол таъсирида ҳамма ёққа айланиб турувчи флюгердан юксакроқ ўзгача мавжудотсиз. Худо туфайли сиз пинҳона вужудга келгансиз (қаранг: Забур 138:14). Ўз “Мутафаккири”ни калтаклаётган Роденни тасаввур қилинг. Ҳайкалтарош тошнинг бир бўлагини синдириб олади, уни силлиқлаб, бош, пешона, қўл, оёқларга сайқал беради... Энди худди шундай машғулот устида Худони тасаввур қилинг: сиз мавжуд бўлишингиздан олдин, У сизни ясайди ва сизга қуйидагиларни ато этади: ташкилотчилик кўзларини, мусиқачининг қулоқларини, ҳақиқат ва тенглик истовчи қалбни, квант физикасини тушунишга қодир онгни, муҳтожларни парваришлаш учун нозик бармоқларни, эпчил ва чаққон югурувчи кучли оёқларни. У сизни сиз қилиб – ўзига яраша ягона қилиб яратди. Атеист буни тушунишга қодир эмас. Атеистик тушунчага эга бўлган жамият ёзувчининг китоб мутолаа қилишини, архитекторнинг уй қуришини, ҳаётда ёки унинг ташқарисида – бирор маънони кўришни инкор этади. Бундай жамият “жомадон”нинг ҳам мавжудлигини инкор этади, уни очишга эса сизни асло даъват қилмайди. Одат тусига кириб қолган фикр қуйидагича: “Сиз ким бўлишни хоҳласангиз, бас, ҳаммасига ўзингиз эришасиз”. Агар хоҳласангиз, қассоб бўлишингиз мумкин, агар истасангиз - ҳайдовчи. Агар сизга маъқул келса, элчи бўлинг. Сиз ким бўлишни хоҳласангиз, бўлаверинг. Фақатгина бир шарт билан, сиз тинмай сидқидилдан меҳнат қилишингиз керак бўлади. Бироқ ҳақиқатан шундайми? Агар Худо сизга қассоб бўлиш, одамлар билан хушмуомалада бўлиш, ёки давлат элчиларига хос бўлган глобал фикр юритиш иқтидорини ато этмаган бўлса, юқорида санаб ўтилган соҳаларнинг сиз моҳир эгаси бўла оласизми? Ўз вазифаларингизни истаб-истамай ёки қўлнинг учида бажарасизми? Бўлиши мумкин. Сиз ўз ниятингизга эришасизми? Албатта, йўқ. Чўчқаёнғоқдан атиргул ўсиб чиқадими, кит қуш сингари уча оладими, ёки қўрғошин олтинга айланадими? Буларнинг мутлақо иложи йўқ. Сиз ўзингиз хоҳлаган одам бўла олмайсиз. Худо сизни қандай одам сифатида кўрмоқчи бўлган бўлса, сизнинг ўзингиз шундай одамга айлана олмайсиз. Сёрен Кьеркегор қуйидагиларни ёзганда, Муқаддас Китоб таълимотини қўллаб-қуввватлайди: “Ҳар бир инсон дунёга келганда, одам айнан ўзи учун аталган абадий маҳорат билан туғилади. Ушбу абадий маҳоратга асосан инсоннинг ўзи билан ўзи бўлиши – одам қилиши мумкин бўлган буюк иқтидордир”7. Худо тайёр маҳсулотлардан одамларни ясамайди ва уларни конвейерда ишлаб чиқармайди. Ҳеч қандай бепарволик, соддаликнинг ўзгинаси. “Мана, Мен ҳаммасини янги қилиб яратяпман!” – деди тахтда ўтирган Сиймо (Ваҳий 21:5). У сизнинг бобонгизнинг ёки холангизнинг жомадонини қайта йиғиб сизга бермади; Унинг Ўзи онгли равишда фақатгина сизга атаб багаж йиғди. Худо сизнинг жамадонингизга жойлаган багаждан фойдаланиб яшаганингизда, сиз ўзингиз учун ниҳоятда ажойиб хурсандчиликни намоён қиласиз. Шундай ҳаётдан мисолларни кўриш сизга насиб қилганми? Яқиндагина мен самолётда Сент-Луисга бордим. Стюардесса шунчалик серзарда эдики, у нонуштага фақатгина лимон егандай туюлди менга. Унинг буйруқлари қатъий ва қисқа эди: ўтиринглар, камарларни тақинглар ва овозларингни ўчиринглар! Мен ундан бирор нарсани сўрашга ҳам журъат қилмадим, тағин у мени самолётдан ирғитиб юбормасин, деб қўрқдим. Эҳтимол, менинг нимамдир унга ёқмагандир, балки менинг назаримда, қиз ўзи хоҳламаган иш билан шуғулланаётгандир. Икки ҳафтадан кейин мен яна орқага самолётда қайтдим. Бу сафарги рейсда стюардесса қиз осмонлардан юборилган фариштага ўхшарди. Ҳар бир йўловчига у жилмайганича салом бериб, ўзини таништирди, биз ҳаммамиз бир-биримиз билан сўрашиб олишимизни таклиф қилди, кейин бўлса микрофон орқали қўшиқ куйлаб берди! Мен ўзимни тутиб туролмадим ва ундан сўрадим: “Сизга қилаётган ишингиз ёқадими?” “Мен қилаётган ишимдан бениҳоят мамнунман!” – деди қиз жилмайиб. – Узоқ йиллар давомида мен мактабнинг бошланғич синфларида ўқитувчи бўлиб ишладим ва ўтган ҳар кунимдан роҳатланардим. Бироқ кейин менинг лавозимни кўтаришди ва болаларга тўла синфдан қоғозларга тўла мактаб раҳбарининг хонасига ўтказишди. Бу даҳшат эди! Мен ишдан бўшашимга тўғри келди. Бир неча ой давомида ўзимнинг иқтидорим ва қобилиятларимни ўргандим, стюардессалик ўрнига бўш жой борлигини эшитиб, шу ишга ёпишиб олдим. Энди эса мен ҳар куни ишга, гўё мен байрамга кетаётгандай шошаман!” Бу стюардесса қизнинг гапларига ҳамма ҳам қўшилавермайди. Фақатгина камчилик одамлар у қилгандай, йўл тутдилар. Ишга жойлаштириш билан банд бўлган бир компаниянинг маълум қилишича, бу компания мижозларининг фақатгина бир фоизигина ўз маҳоратларини жиддий ўрганишга интилар эканлар8. Уларнинг хатоларини қайтарманг. “Шунинг учун беақл бўлманглар, балки Раббингизнинг иродаси қандай эканини англаб олинглар” (Эфесликларга 5:17). Ўзга одамнинг қўлидан келмаган ишни, сиз қила оласиз ва шундай қиласизки, бошқа одамнинг шундай қилишининг иложи йўқ. Ноёблигингизни топишингиз ва аниқлашингиз сизни қувонтиради, Худони улуғлайди ва Унинг Шоҳлигининг чегараларини кенгайтиради. Шундай қилиб, сизлар ким эканлигингизни ва сизлар қандай ишларни амалга оширишга даъват этилганлигингизни синчковлик билан аниқланг, сўнгра уларни чин дилдан бажаринг. “Ҳар ким ўз ишини муҳокама қилсин, шунда бошқанинг ишига қараб эмас, ўз ишига қараб таҳсин олади” (Эфесликларга 6:4). Шахсан сизга тегишли бўлган нарсаларни топинг ва улардан фойдаланинг. Чарли Стейнметц бунинг уддасидан чиқди. У Мичиган штатида Дирборндаги Генри Форднинг заводида илк конвейерлар учун электрни ишлаб чиқарувчи генераторларни яратди. Бир неча вақтдан сўнг, Чарли нафақага чиққандан кейин генераторлар тўхтаб қолди, шу билан бирга заводнинг иши ҳам тўхтатилди. Инженерлар генераторларнинг бузилган жойини тополмадилар ва Форд ўзининг эски дўстини ёрдамга чақирди. Стейнметц регуляторни буради, ричаг системасини тортиб кўрди, кнопкаларни босди, қандайдир симларни текшириб кўрди ва бир неча соатдан сўнг асосий рубльникни ёқди. Двигателлар ишлаб кетди, конвейердаги ишлар ўз изига тушиб кетди. Бир неча кун ўтгач, Форд Стейнметцдан 10 000 долларга ҳисоб олди. Форднинг қарор қилишича, бу жуда катта пул бўлиб, у ўз дўстига шундай хат йўллади: “Чарли, моторларни бирозгина кавлаштирган одам учун 10 000 доллар ниҳоятда катта пул”. Стейнметц яна бошқа янги ҳисобни ёзиб, жаноб Фордга хат йўллабди: “Генри, моторларни кавлаштирганинг учун - 10 доллар; айнан қаерни кавлаштиришни билганинг учун – 9 990 доллар”9. Сиз ҳеч бир бошқа одам уддалай олмаган, “кавлаштириш” маҳоратига эгасиз. Ўзингизнинг “кавлаштириш” иқтидорингизни топинг ва юзага чиқаринг. Сизни 10 000 доллардан анчагина кўпроқ бўлган мукофот кутмоқда. Шуни ёдингизда тутинг: “...Билингларки, хоҳ қул, хоҳ эркин бўлсин, ҳар бир киши қилган яхшилигига яраша мукофотни Раббимиздан олади” (Эфесликларга 6:8). Сиз ўз қўлингиздан келадиган иш билан машғул бўлганингизда ёки шунга кўп вақтингизни сарфлаганингизда, Худонинг чеҳрасида жилмайиш пайдо бўлади. Бундан ортиқроқ ва гўзалроқ нарса борми?! С новой страницы 3 - Б О Б ЎТМИШИНГИЗГА НАЗАР ТАШЛАНГ ...Худонинг Ўзи сизларнинг вужудингизга амал қилади, У Ўз мурод-мақсадини адо этишингиз учун сизларда хоҳишни ҳам, ҳаракатни ҳам туғдиради. Филиппиликларга 2:13 Шундай пайтлар бўладики, биз ҳаёт оқимининг изига тушиб оламиз. Биз унга қарши турмаймиз ва унга қарши курашмаймиз ҳам, аксинча, шу оқим билан бирга ҳаракат қиламиз. Кучли оқим бизни баландга кўтаради, бизни йўналтириб, олиб кетади ва биз беъмалол шундай дея оламиз: “Мен шунинг учун ҳам яратилганман”. Сизга бундай ҳолат маълумми? Албатта, маълум. Болалигингизга қайтинг. Қандай машғулот сизни бир хил бўлган, яъни сийқаси чиққан ва одат тусига айланиб қолган ҳаётдан тортиб чиқиб, сизнинг ҳаётингизни ранг-баранг нақшларга ва гулларга тўлдирган ва уни бошқа суръат ва ўзгача тусга киргизган? Нима сизнинг ҳаётингизнинг ҳар бир кунини байрамга айлантириб, ҳар бир асаб толаларини жаранглашга, миянгизнинг ҳар бир заррачасини садо беришга, сизнинг бешта сезги аъзоларингизни кескинлашишига мажбур этган? Ўшанда сиз нима қилгансиз? Омборхонада самолётнинг моделини йиққанмисиз? Боғда кўчатларни экишга холангизга ёрдам берганмисиз? Ҳовлидаги болаларга бирор ўзгача ўйинларни ўйлаб топганмисиз? Ҳозирги кунга қадар ўша вазиятларнинг ҳар бир деталини ипидан– игнасигача эслаб юрибсиз: елимнинг ҳиди, эндигина кавланган жўякларнинг ҳиди, болаларнинг қувноқ бақир–чақирлари. Бу нақадар ажойиб эди. Бу даврларнинг энг ачинарлиси, ҳаммаси тугагандан кейин бўлган ҳолат эди. Энди бироз кейинроқ даврга назар ташланг. Болаликдан ўспиринлик даврига, бошланғич синфдан – ўрта ва юқори синфлардаги даврга ўтамиз. Ўша йилларнинг энг ёрқин ва эсда қолган пайтларини кўз олдингизга келтиринг – сиз ҳаётдан тўйиб-тўйиб нафас олган пайтлар, гўёки вақт тўхтаб қолгандай кўринадию, сизнинг шижоатингиз ва завқ-шавқингиз эса тўлиб–тошиб ётибди. Ҳаётингизнинг гуллаб-яшнаган даври. Яна эсланг – ўшанда нималар билан машғул бўлгансиз? Сизни нималар руҳлантирарди? Сизга нималар куч ато этарди? Нималар ўзига жалб қиларди? Агар ёшингиз ва сабр-қаноатингиз сизга шундай қилишга имкон берса, яна бир нарса ҳақида фикр юритиб кўринг. Улғая бошлаган даврингизнинг бошланишини тадқиқ қилиб чиқинг. Эндиликда сиз баланд оқим бўйлаб ҳаракат қилишга интилмайсиз. Оқимнинг шиддатига қарши курашмайсиз. Аммо барибир – нима сизни “тўлқин қиррасида” эканлигингизни ҳис этишга мажбур қилади? Сиз қандай мақсадларга эришишга интиласиз? Нималарга эътибор қаратасиз? Бундай вазиятларда бирор умумийлик борлигини сезяпсизми? Албатта, декорациялар алмашади ва иштирокчилардан кимдир саҳнадан чиқиб кетади. Деталлар ўзгариши мумкин, бироқ сизнинг иштиёқингиз, завқ ва ишқибозлигингиз шундайлигича қолади, сиз ўз мақсадларингиз сари бутун қалбингиз билан интилаверасиз. Ҳаёт оқими сизни ҳар доим ўша қирғоққа олиб чиқаверади. Сиз ҳар доим ниманидир тузатасиз, юзага келган тузумни ўзгартиришга интиласиз, фактларни классификация қиласиз, заифларнинг ёнини оласиз, саҳна ортида меҳнат қиласиз ёки саҳнага чиқишга интиласиз. Сиз доим бир хил, худди ўша ҳаракатларни бажараверасиз. Нега бажармас экансиз? Зеро сиз уларни осонлик билан бажарасиз. Албатта, сиз ҳаракат қиласиз, аммо қолганларга қараганда, сиз буларни осонлик билан бажарасиз. Нега бошқалар, нишонга коптокни уриш ёки гапни грамматик таҳлил қилиш жуда қийин, деб ўйлашлари сизни ҳар доим ажаблантириб келади. Ҳамма ҳам асбоблар тўпламидан телевизор ясай олиши мумкин, шундайми? Йўқ. Бироқ Дейвид шундай қила олди. У ўн икки ёшидаёқ бунинг уддасидан чиқди. У ишлашни отаси билан бирга бошлаган. Унинг отаси денгизга ҳарбий пароход билан хизматга кетганда ҳам, Дейвид телевизор ясашни давом эттирди. Мактабдан ташқари вақтда у соатлаб схемаларни ўрганарди, электрон лампалар ўрнатарди ва симларни қалайларди. Отаси сафардан қайтгунга қадар, уларнинг уйларида янги телевизор кўрсатиб турарди. Чорак аср ўтса ҳам Дейвид илк бор ўзи ясаган телевизор экранида тасвир пайдо бўлишини қанчалик ҳаяжонланиб кутганини ҳикоя қилганда, ҳар гал хурсандчиликдан ва ғурурдан кўзлари чақнаб кетарди. Шубҳасиз, келажакда Дейвид қурувчи-инженер бўлди. У симларни улаб, бирор техникани ясашни яхши кўради. У ҳозирга қадар шу иш билан машғул. Бу ҳақда сиз Сан-Антониядаги ўзгача ғаройиб ўқув юрти - Карвер Академиясида таълим олаётган минглаб болалардан сўранглар. Уни Дейвид Робинсон қурган. Ҳа, у НБА нинг энг зўр ўйинчиларидан бири бўлган, баскетболдан ташқари Дейвид қурувчилик ҳам қиларди. Агар, ўтмиш – бизнинг устозимиздир, деган нақлга амал қиладиган бўлсак, Дейвид бундан кейин ҳам қурувчиликни давом эттиради. “Болакай – каттанинг отасидир”, - деб ёзган Уильям Вордсворт1. Келажакда қайси йўналишда ҳаракат қилишингизни аниқлашни хоҳлайсизми? Бу ҳолда ўз ўтмишингизга назар ташланг. “People Management International Inc.” ишга жойлаштириш компаниясининг мутахассислари ўз мижозларининг етмиш мингдан ортиғига қуйидагича саволни бердилар: ўтмишда шуғулланган машғулотларингиздан қайси бирларини чин дилдан ва муваффақиятли бажаргансизлар? “Натижалар шуни кўрсатдики, - деб ёзади компания асосчиси кичик Артур Миллер, - одамлар ўз ҳаётлари давомида бажараётган ишлари уларга ҳузур-ҳаловат олиб келган ва шу билан бирга, уддасидан чиққан ишлар билан боғлиқ бўлган ҳаёт эпизодларига ва ҳаёт тарзи даврларига қайта–қайта мурожаат этадилар”2. Қисқача ва лўнда қилиб айтганда, бизнинг ўтмишимиз келажагимизни белгилаб беради. Бу шундайми? Болаликдаги қизиқишлар катта ҳаётда намоён бўлувчи иқтидор ва маҳоратларнинг даракчиси, нишонаси бўлиши мумкинми? Эрта эгалланган кўникмалар портретнинг сўнгги тасвири бўлиши мумкинми? Руҳий раҳнамоларнинг таржимаи холи бу шундай эканлигини кўрсатади. Миср фиръавни қизининг тарбияланувчисидан бошланг. Ёшлигиданоқ у барча нарсаларни ўрганишга интилди ва катта муваффақиятларга эришди У қадимий давлат қонунларини ўқиб ўрганди. У дунёнинг буюк астрономлари, математиклари ва ҳуқуқшуносларидан таълим олди. Бир ярим минг йил ўтгандан кейин у ҳақда шундай дейилади: “Мусога мисрликларнинг ҳамма ҳикмати ўргатилиб, у сўзда ва ишда маҳоратли бўлди” (Ҳаворийлар 7:22). Мусонинг болалиги ва ўсмирлиги ҳақидаги биз билган маълумотлар, у билимларга интилганлигидан ва ноҳақликка тоқат қила олмаганлигидан гувоҳлик беради. Муқаддас Ёзув илк бор улғайган Мусони қачон тилга олганлиги эсингиздами? Мусо улғайгандан кейин, бир куни қабиладошларини кўргани боради. Бир Мисрлик одам ибронийлардан – қабиладошларидан биттасини ураётганини Мусо кўриб қолади ва ҳеч ким йўқлигига ишонч ҳосил қилгач, Мисрлик одамни ўлдириб, қумга кўмиб қўяди. Кейинги куни Мусо яна ўша ерга борганда, иккита ибронийнинг бир-бири билан жанжаллашаётгани устидан чиқиб қолади ва уларни ажратади. Шунда ибронийлардан бири ундан шундай деб сўрайди: “Ким сени бизга ҳукмдор, ҳакам қилиб қўйди?” (Чиқиш 2:14). Ҳукмдор ва ҳакам. Бу таъриф қанчалик тўғри? Иккинчи эпизодга ўтамиз. Мусо мисрликни ўлдиргани ҳақидаги хабар фиръавнга ҳам етиб боради ва фиръавн Мусони ўлдирмоқчи бўлади. Лекин Мусо фиръавндан қочиб Мидиён юртига кетади. Бироқ у ерда ҳам Мусо яна ноҳақликка дуч келади. “Мидиён юрти руҳонийсининг еттита қизи бор эди. Қизлар отасининг қўй-эчкиларини суғориш учун охурларга сув тўлдиргани келиб қолдилар. Аммо бир нечта чўпон келиб, қизларни ҳайдаб юборди. Шунда Мусо қизларни ҳимоя қилди, уларнинг қўйларини суғоришга ҳам ёрдамлашди” (Чиқиш 2:16-17). Бу қизларни ҳимоя қилишга Мусони нима даъват этди? Уларнинг чиройими? Унинг ўзининг чанқоғими? Эҳтимол, униси ҳам, буниси ҳамдир, балки, яна бошқа сабаб бўлиши мумкин. Эҳтимол, унинг қалбида ҳақиқат уруғининг ғарқ уриб ўсишидир. Мусо ёвуз мисрлик одамни ўлдирганда ёки шовинист-чўпонларни ҳайдаганда, бу ҳолатда Худо унга берган ҳақиқатга интилиш намоён бўлмадими? Унинг ҳаётининг қолган йиллари буни шундай эканлигини тасдиқлайди. Мусо Мисрдан кетгандан кейин қирқ йил ўтгач, у яна орқага қайтади, бироқ бу сафар – бутадаги аланга туфайли олган марҳамати ва куч-қудрати ила ортга қайтди. У фиръавннинг ҳукмига қарши чиқди ва ибронийларни қуллик азобидан озод этди. Мусо-ҳукмдор ўз халқини янги ерларга олиб келди. Мусо-ҳакам Тавротни баён қилди ва яҳудийлар Қонунининг асосчиси бўлди. Мусонинг болаликда намоён бўлган кучли томонлари, келажакда унинг бутун ҳаётини ҳаракатга келтирувчи куч эканлигини кўрсатиб берди. Энди тарих тасмасини икки минг йил олдинга айлантирамиз ва бошқа бир воқеани кўриб чиқамиз. Мусо сингари бу ёш йигит ҳуқуқшуносликни ниҳоятда ёқтириб қолган эди. У Қуддуснинг буюк устозларидан Қонунни ўрганди. Тавротнинг барча талабларини бажарди. У ўзини Муқаддас Ёзувга мутаассиблик билан амал қиладиган фарзийлар мазҳабига тегишли, деб биларди. Фарзийлар ашаддий равишда Қонунни таъқиб қилардилар. У ўз ёшлиги ҳақида гапирар экан, “таъқиб” сўзидан у ҳам қуйидагича фойдаланган: “Диний ғайрат десангиз, Исо умматини таъқиб қилдим...” (Филиппиликларга 3:6). Ёшгина Шоулнинг айнан таъқиби, Ёзувда унинг илк бор тилга олинишига сабаб бўлди. Мусо билан юз бергани сингари, саҳнада Шоулнинг пайдо бўлишига сабаб – бу қотиллик, одам ўлдириш эди. Ғазаб отига минган яҳудо кенгаш аъзолари “...Стефанни шаҳардан ташқарига судраб чиқиб, тошбўрон қилишди. Унга қарши гувоҳликка ўтганлар эса кийимларини Шоул деган бир йигитнинг пойига қўйишди...” (Ҳаворийлар 7:58). Шоулни адашган, алданган ёки хато қилган, деб айтишингиз мумкин, фақат уни эрксиз, деб атаманглар. У ҳаракатнинг ўзгинаси эди. Шоул қонунчи бўлганми, ёки ҳузур-ҳаловат ҳаворийси Павлус бўлганми, бироқ у бир жойда ўтиролмас эди. У тинмасдан мақсад сари интиларди. Шоул ўз ишига содиқ бўлган. У ўз ўлжасига ташланишга тайёр бўлган қирғий каби эди. Бутрус жамоатхонадаги риёкорликка тоқат қилиши мумкин, Павлус бўлса – йўқ. У учун сиз у томонда, ёки бу томонда, ёки бепарво, ёки оташин бўлишингиз мумкин. У масиҳийларни ҳайдаганда ҳам, одамларни имонга олиб келганда ҳам, у атрофдагиларнинг ҳаётида ўз изини қолдирар эди. Ёшлигида намоён бўлган кучли томонлар, унинг бутун ҳаёт йўлини белгилаб берди. Сут фермасида ёшлигини ўтказган Билли Фрэнкка қаранг, – у фермернинг катта ўғли бўлган. Ҳар куни азонга яқин соат уч яримда ота ўғлини уйғотарди, Билли отасига ёрдам бериш учун фермага йўл оларди. Биллининг укаси Мелвин ишлаш имкониятидан унумли фойдаланарди, у отасидан қолмасди, баъзида кучи етмаса-да, ҳар қандай ишни бажаришга ҳаракат қиларди. Билли Фрэнк жуда ўзгача бола эди. У билан Мелвиннинг отаси бир бўлса-да, бироқ одат-қилиқлари умуман бошқача. Хўжаликда ўз ишларини тугатиши биланоқ, Билли Фрэнк Тарзан ёки Марко Поло ҳақидаги китобларни қўлига оларди-да, пичан босилган болохонага чиқиб кетарди. Ўн тўрт ёшга кирганда, у “Рим империясининг ҳалокати ва ўлими” номли китобни ўқиб чиқди. Миссионер ҳақидаги ҳикоялар, Масиҳ издошларининг узоқ ўлкалардаги мардона хизматлари ҳақидаги воқеаларни ўқишни Билли жуда яхши кўрарди ва қизиқарди. Кейинроқ, Флоридадаги Муқаддас Китоб институтида таҳсил олаётганда, Билли Хушхабарни тарқатувчи ҳар қандай, албатта агар уларнинг вақти бўлса, воизлар билан учрашиш имкониятини ўтказиб юбормасди. Билли уларга овқат тайёрларди, уларнинг оёқ кийимини тозаларди, гольф ўйнаш учун клюшкаларини ва жомадонларини кўтариб юрарди, улар билан бирга суратга тушарди, онасига “ниҳоятда улар каби бўлишни ёки уларга ўхшашни” хоҳлашини ёзарди3”. Билли Фрэнкнинг яна бир ўзгача хусусияти бор эди: у битмас-туганмас қувватга эга. Унинг онаси шундай эслайди: “Билли ҳеч қачон жим ўтирмасди... У мактабга борганда, мен анчагина енгил тортдим. У ҳали “серҳаракатчан” деган тушунча пайдо бўлмасидан олдин, ниҳоятда серҳаракатчан бола бўлган. Ҳар доим ҳаракатда, саволлар бериб, ҳар нарсани билишга интилган синчков эди. “У ҳеч қачон чарчамайди ва жим ўтирмайди”, - деб арз қилишди Биллининг ота-онаси шифокор қабулига келганларида. “Қўрқинчли жойи йўқ – у шундай яратилган”, - деди шифокор уларга4. Билли Фрэнкнинг ҳаёти жойланган ранг-баранг шиша бўлакчаларига қаранг: китобларга сеҳрлаб қўйилган, миссионерлар ва узоқ ўлкалар билан қизиқувчи, битмас-туганмас ғайрат-шижоатга тўлиб-тошган... Бундай болакайни қандай келажак кутиши мумкин? Муқаддас Руҳ уни гуноҳ ва қутқарилиш ҳақидаги ҳақиқатга ишонтирганда, нима юз берди? Билли Фрэнк иккинчи исмсиз кифояланишга қарор қилди, ўзига фақатгина биринчи исм – Биллини қолдирди. Хуллас, хушхабарчига жиддий муносабатда бўлиш лозим. Ва одамлар Билли Грэмни ниҳоятда жиддий қабул қилишди. Грэм унинг юрагига жо қилинган нарсага беэътибор бўлганда, нима юз берарди? Агар ота-онаси уни фермада қолишга мажбур қилганларида, нима бўларди? Худо унинг ҳаётининг оқимини бошқаришига ҳеч ким эътибор қилмаганда, нима бўларди? Агар сиз ўз ҳаётингизга эътибор қилмаганингизда, нима бўларди? Эсингизда бўлсин, сиз Худонинг иродасини бажаришингиз учун У сизни яратди ва тайёрлади. “Биз Худонинг ижодимиз. Худо бизни Исо Масиҳ орқали хайрли ишлар қилишимиз учун яратди, бу ишларни эса биз учун азалданоқ тайёр қилиб қўйди” (Эфесликларга 2:10). Сиз – самоларнинг ажойиб ижодисиз. Худо сизни она қорнида яратди. “Эгамиз сени яратган, она қорнида сенга шакл берган” (Ишаё 44:2). У сизни яратар экан, ҳеч нарсани эсдан чиқармади. “...Инсонга тил ато қилган ким? Инсонни ким соқов, кар, кўрадиган ёки кўр қилиб яратади? Мен, Эгангиз, эмасми?!” (Чиқиш 4:11). Вақтнинг ўзи мавжуд бўлишидан анча олдин, қачонлардир юлдуз ва сайёраларнинг буюк Яратувчиси қарор қилди: “Мен __________ яратаман”. Ушбу чизиқнинг тепасига ўз исмингизни ёзинг. Сўнгра У давом эттирди: “Мен уни ____________ ва __________, _________ ва __________ қиламан”. Ушбу чизиқлар устига ўз хислатларингизни ёзиб чиқинг. Зийрак. Идрокли. Толмас. Зеро сиз Худонинг ғояси экансиз, сиз – ажойиб ғоясиз. Худо Еремиё ҳақида нима деган бўлса, сиз ҳақингизда ҳам шундай деган: “Мен сени онангнинг қорнида вужудга келтиришимдан олдиноқ, танлаган эдим. Туғилмасингдан олдин сени Ўзим учун ажратиб олган эдим. Сени халқлар учун пайғамбар қилиб тайёрлаган эдим” (Ермиё 1:5). Колледжда ўқиб юрганимда, таътил пайтларида мен цехда темир қийқимларни супириб, бирозгина пул ишлардим. Ўнлаб ишчилар кунига ўн соатдан ишлаб, ўз дастгоҳларида темирларни чархлар эдилар. Сизга ўн беш дюймли пўлат тахта тунукадан тўрт дюймли квадрат кесиб бериш керакми? Улар буни қирқа олардилар. Эшик ҳалқаларида шуруплар учун темир тешиклар очиш керакми? Марҳамат, улар темирни тешиб берардилар. Юпқа деворли цилинд сизга зарурми? Ҳеч қийин жойи йўқ. Сиз чилангарга айтсангиз бўлди, у бирпасда топшириғингизни бажаради. Ишчилар темирга лозим бўлган шаклни берадилар. Худо ҳам худди шундай қилади. У сизни моҳиятингизга асосан яратди. Сиз шундай эканлигингизни қандай қилиб тушунтириш мумкин? Ишлаб турган двигателни овозидан қаери бузилганини аниқлашга қодир эканлигингизни, ёки пазандаларнинг китобига қарамай туриб, нақадар мазали торт пишириш қўлингиздан келишини билиш мумкинми? Мактабдаги тарих ўқитувчисига қараганда, сиз Гражданлар уруши ҳақида кўпроқ билишингизни қандай изоҳлаш мумкин? Болалар уйида ҳар бир боланинг исмини ёддан билишингиз ўз-ўзиданми? Бундай қобилиятларнинг сабаби нимада? Исроилнинг ёшгина халқига Қонун кераклигини Худо билган, Мусога Қонунни ўрганиш маҳоратини ато этган. Ҳузур-ҳаловатга ўргатиш пайтида жонкуяр ҳимоячи кераклигини билгач, У Павлуснинг қалбини оловлатди. Сизнинг авлодингиз нималарга муҳтож бўлишини Худо билган, зарур бўлганларни сизга У берган. У сизни яратди. Ва Унинг кўзлаган мақсади сизнинг тақдирингизни белгилайди. Бутруснинг айтганларини эсда сақланг: “Ким сўзласа, Худонинг сўзлари қилиб айтсин. Ким хизмат қилса, Худо берган куч билан хизмат қилсин. Шундай қилиб, Исо Масиҳ орқали Худо ҳар бир иш ва сўзда улуғлансин...” (1 Бутрус 4:11). Мен Марказий Америкага қилган сафарим вақтида, бу ҳақиқатнинг тирик гувоҳи билан учрашдим. Менинг ватандошим Дэйв5 ўзининг олтмиш бир ёшли туғилган кунини, менинг қизим испан тилини ўрганаётган мактабда ўз дўстлари даврасида нишонлаётган эди. Дейвни бу ерга нима етаклаб келганини сўраганимда, худди тўғон отилиб кетгандай бўлди. У ўз таржимаи ҳолини ипидан игнасигача оқар маълумотлар сифатида тўкиб–сочди. Наркотиклар, секс, ажралиш, қамоқхона – Дэйв ҳаётининг қирқ йили худди гангстернинг кундалигига ўхшаш, шундай тарзда ўтган экан. Лекин шулардан сўнг Худо уни чорлабди. Худо Мусони, Павлусни ва миллионлаб бошқа одамларни чорлагани сингари, У Дэйвни ҳам даъват этибди. Унинг ўзи буни қуйидагича тушунтиради: “Таъмирлаш ишлари менда доимо енгиллик билан амалга ошади ва бунга ўзим ҳам ниҳоятда қизиқаман. Эсимни танибманки, кимнинг нимаси бузилса, зудлик билан мендан ёрдам сўраб мурожаат қилишади. Бир дўстим Марказий Америкадаги қашшоқ оила болалари ҳақида гапириб берди, ана ўшанда менга шундай фикр келганди. Мен отаси, умуман эркаги йўқ уйларни ва водопровод, канализацияси йўқ бўлган хонадонларни сўраб-суриштириб топардим. Бундай уйларда раковина, туалетлар ўрнатиб, канализацияларнинг мунтазам равишда ишлашини йўлга қўярдим. Қолаверса, бундай хонадонларнинг болаларига ғамхўрлик қилардим. Мана шулар билан мен машғул эдим ва ўзимнинг қисматим шундан иборат эканлигини тушунардим”. Менимча, Дэйв одатга айланган ҳаёт учун малҳам топганга ўхшайди. У ўзининг “асосий нуқтасида” яшамоқда. Сизга келсак-чи? Сиз нимани моҳирлик билан бажара оласиз? Сиз нима билан машғул бўлишни ёқтирасиз? Бу сўнгги савол кўплаб яхши истакли одамлар учун тўсиқ бўлиб хизмат қилади. “Худо мен хоҳлаган ишим билан шуғулланишимга ижозат бермайди – шундай эмасми?” Павлуснинг фикрларига кўра – йўқ. “..Худонинг Ўзи сизларнинг вужудингизга амал қилади, У Ўз мурод-мақсадини адо этишингиз учун сизларда хоҳишни ҳам, ҳаракатни ҳам туғдиради” (Филиппиликларга 2:13, курсив меники. – М. Л.) Сизнинг Лойиҳачингиз “истак” ва “маҳорат” тушунчаларини сизда бирлаштирган. Истак сизнинг ҳаётингиз штурвалида ўз ўрнини маҳорат билан ўртоқлашади. “Худованддан лаззат олгин, У сени кўнгил армонларингга етказади” (Забур 36:4). Сизнинг Отангиз бениҳоят илтифотли, шунинг учун ҳам сизни абадий азоб-уқубатга дучор қилмайди. Бу ҳақда Фома Аквинский шундай ёзган: “Инсон ҳаёти ҳар бир одам нимада ҳузур-ҳаловат топишидан, нималарга у чин дилдан интилишидан, ва шунингдек, у ўз дўстлари билан ниҳоятда баҳам кўришни хоҳлаган нарсалардан ташкил топганга ўхшайди”6. Яқиндагина мен йигирма ёшли бир йигитни учратиб қолдим. Юқоридагилар ҳақида бирор киши сўзлаб беришини у жуда хоҳларди. Йигит яқиндагина ҳарбий хизматдан қайтган бўлиб, ўз келажаги тўғрисида ўйлар эди. Унинг жағ тузилиши тўртбурчак бўлиб, елкасида татуировкаси бор эди. Унга берилган оддий саволдан у эсанкираб қолди. Самолётда учаётганимизда, йигит менинг ёнимда ўтирганди. У ўзининг амакиси, Англиялик руҳоний ҳақида гапириб берди. “Бу буюк ва улуғ одам, - деди аскар йигит чуқур нафас олиб, - у болаларга ёрдам беради ва очларнинг қорнини тўйдиради. Менинг ҳаётим ҳам кимларгадир фойда келтиришини хоҳлардим”. Ўшанда мен ушбу боб бағишланган саволни йигитга бердим: -Сенинг ўзинг катта хоҳиш-истак билан бажарган бирор бир ишни, ёки сенинг қўлларинг моҳирлик билан бажарадиган бирор топшириқни эслай оласанми? У қўл силтади: -Эҳ, мен қилишни яхши кўрадиган нарса, ғирт бемаънилик–ку! -Нега энди бемаънилик? – деб сўрадим мен. -Ахир, мен турлича нарларни реставрация қиламан, яъни қайтадан тиклайман. -Сен нимани назарда тутяпман? Йигит бир эски кофе столчасини гараждан топиб олганини гапириб берди. У столчанинг нақадар чиройли бўлишини тасаввур қилиб, устидаги эски бўёқларни кўчирибди, синган оёқларини бошқатдан ясабди ва столчани қора–қизил рангга бўяпти. Столчани янгидай қилиб, ғурур билан онасига совға қилибди. -Яна бирор бир воқеа ҳақида сўзлаб бер, - илтимос қилдим мен. -Кейинги ҳодисани эса чиндан ҳам бемаънилик дейиш мумкин, - деб жавоб берди эътиборсиз билан йигит. – Мен қассобхонада ишлаганимда, бошқа қассоблар суякларни ташлаб юборишаётган бир пайтда, мен суяклардан анчагина гўшт шилиб олишга муяссар бўлардим. Хўжайиним мендан жуда хурсанд! Суякларга “иккинчи марта ишлов берганимда”, мен бир неча фунт гўшт шилиб олардим. Самолёт қўнишга тайёргарлик кўриб, пасая бошлади. Мен унга фикр ташлаб қўймоқчи бўлдим: -Сен асрашни, тежаб-тергашни яхши кўрар экансан. Сен мебелни асраб қолибсан, гўштни тежабсан. Бошқалар, кераксиз нарса, мусор, деб ҳисоблаганларидан сен хазина топиш қобилиятига эга экансан. Бундай фикр йигитни ҳайрон қолдирди: -Худо? Худо шундай қилганми? -Ҳа, Худо. Столни реставрация қилиш қобилиятингнинг муқаддаслиги, сенинг бобонгнинг одамларга ёрдам бериш қобилияти муқаддаслигидан асло кам эмас. Шу лаҳзада йигитнинг қўлига ҳозиргина туғилган чақалоқни ушлаб туришга берилгандай туюлди. Гапларимнинг маъноси аскар йигитга етиб борганда, унинг кўзларидан ёшлар оқа бошлади. Ўз хоҳиш-истакларингизга йўқ қилиниши керак бўлган беҳуда интилишлар каби эмас, балки инъомларга қарагандай, диққат-эътиборли бўлишингиз лозим. Ана шундагина сиз хурсандчиликка ва қониқишга эга бўласиз. Келинг, ўз ҳаётимиз ҳақида ўйлаб кўрайлик. Сиз нималар билан шуғулланишни яхши кўрасиз ва қайси машғулотлар доим сизда муваффақиятли чиқади? Баъзилар ушбу саволимизни ниҳоятда оддий деб билишади. Биз қандайдир тестларни ўтказишимиз керакмиди?7 Ўз иқтидорингизни ва темпераментингизни белгилай оласизми? Биз маслаҳатчилардан консультациялар оламиз ва қаҳва шамасида фол очамиз, махсус адабиётларни ва тақвимларни ўқиймиз. Биз ўз руҳий инъомларимизни8 инвентаризация қиламиз ва ўз шажарамизни тузамиз. Бу усуллардан баъзи бирлари ҳақиқатдан ҳам ёрдам бераётган бир пайтда янада оддий жавоб шундоққина қаршимизда турибди. Ёки аниқроқ қилиб айтганда, бизнинг ичимизда мавжуд. Ёнғоқда эман дарахти хусусиятлари мужассам. Ўз ўтмишингизга назар ташланг. Сиз қандайдир ишларда муваффақият қозонганингиз ва қониқиш ҳосил қилганингиз вазиятларини яна бошқатдан бошингиздан ўтказиб кўринг. Айнан бу икки соҳаларнинг бир-бирига қўшилган нуқтасида сиз ўз маҳоратингизни топиб олашингиз мумкин. С новой страницы ЎЗ ТАРЖИМАИ ҲОЛИНГИЗНИ ЎРГАНИНГ 4 – Б О Б Худованд осмондан боқар, барча инсон ўғилларини кўриб турар... У жами инсоннинг юрагини яратган, инсон қилмишларига ҳам англаб етар. Забур 32:13, 15 Телевизион шоуни кўз олдингизга келтиринг. Мақсади жуда оддий. Иштирокчилардан ҳар бири маълум шаҳарга бориши керак, маълум худудни топиши лозим ва маълум иш билан шуғулланмоғи даркор. Бу шоуни шундай деб атаймиз: “Ўз ўрнингни топ”1. Қийинчилик нимадан иборат? Мўллжалланган жойга етиб боргач, ҳеч ким сизга қаерга боришингиз ва нима қилишингиз кераклигини айтмайди. Олиб борувчи шаҳарларнинг номларини эсга олмайди. Мамлакатлар тўғрисида индамайди. Ишнинг характери ҳақида хабар қилмайди. Барча қатнашчилар ўз мақсадларини бир маълумот орқали белгилаб олишлари керак бўлади. Бу – уларнинг багажи. Улар старт майдончасини тарк этганларида, уларнинг ҳар бирига сумка берилади. Шу сумкага жойланган нарсадан улар маълумотни билиб олишлари мумкин. Маълумот саёҳатнинг мақсади ҳақида хабар беради. Масалан, иштирокчиларнинг бирига кўрсатувни олиб борувчи чарм сумка беради. Сумканинг ичида бир нечта свитер, капюшонли куртка ва футбол коптоги бор. Куртканинг чўнтагидан иштирокчи танга топиб олади. Аргентина валютаси. Испан тилини чуқур ўрганиш учун ўзлаштириш журнали. Жой ва шуғулланиш тури аста-секин янада аниқроқ маълумотларни бермоқда, шекилли. Бошқа иштирокчига сувнинг тагида сузиш аслаҳа-анжомлари тушибди: кислородга тўла баллон, ласталар ва маска. Эҳтимол, у денгизга чиқса керак. Буниси нима экан? Гайка ключими? Аммо сув тагида сузиб юрувчилар гайка ключини кўтариб юрмайди–ку... Тўхтанглар, мана яна бир маълумот. Китоб. Сув олди соҳилида бурғилаш қурилмаси учун схема. Бу одам бурғилаш платформасига йўл олса керак. Телеканаллар бундай шоуни яратишга киришмайдилар, деб айтмоқчимисиз? Жуда зерикарлими? Арзингизни сюжетнинг муаллифига айтинг. Худога. Айнан Худо бу сценарийни ўйлаб топди ва сизни иштирокчилар рўйхатига қўшди. Сиз она қорнидан кўкрагингизда келажакда қандай мартабага эришишингиз мумкин бўлган ёзув билан туғилмайсиз. Сизнинг туғилишингизга сизнинг табиий иқтидорларингиз ёзилган қоғознинг пайдо бўлиши ҳамроҳ бўлмаган. Бироқ ҳаёт давомида сиз ўзингизда баъзи бир иқтидорларни сеза бошлайсиз. Намоён бўлган истеъдод. Очилган кўникмалар. Худо уларни сизга берди. “Биз Худонинг ижодимиз. Худо бизни Исо Масиҳ орқали хайрли ишлар қилишимиз учун яратди, бу ишларни эса биз учун азалданоқ тайёр қилиб қўйди” (Эфесликларга 2:10). Биз қандай бўлсак, Худо бизни шундай қилиб яратган, бизга Исо Масиҳ орқали янги ҳаёт инъом этди. Бундан бир неча асрлар олдин, биз бу ҳаётни бошқаларга ёрдам қилиб яшашимиз кераклигини айтган. Одатга айланган ҳаётдан шифо топиш ўзингизнинг кучли томонларингизни намоён қилишдан бошланади. Сизда бўлган иқтидор, маҳорат бошқа ҳеч бир инсонда йўқ. Бурғилаш платформасида турган ишчи мактабда Аргентина ўқувчилари олдида ўқитувчи сифатида туролмайди. Агар Худо сизни Аргентина болаларига таълим бериш учун яратган бўлса, бу ҳолатда бурғилаш платформасида ишлаш сизга ҳеч қандай ҳузур-ҳаловат келтирмайди. Мактабдаги болалар-чи, нефть платформасидаги ишчилар-чи? Керакли жойда, айнан керакли одамнинг бўлишини улар хоҳламайдиларми? Албатта, хоҳлайдилар. Сиз ҳам шуни хоҳлайсиз. Аммо ҳаммадан ҳам олдин буни Худо хоҳлайди. У сизни ягона нусхада, яъни бир дона қилиб яратган. “Хулқ-атвор генетикаси” номли китобда муаллифлар (бир гуруҳ олимлар) шундай таъкидлайдилар: Бизларнинг ҳар биримиз қайтарилмас генларга эга бўлган 103000 тухум ҳужайрасини ёки сперматозоидни яратиш имконига эгамиз. Агар биз бир аёл яратган мавжуд 103000 тухум ҳужайрасини ва бир эркак яратган шундай миқдордаги сперматозоидларни эътиборга оладиган бўлсак, кимдир сизнинг генларингиз билан ўтмишда ёки келажакда пайдо бўлиши, ниҳоятда кам намоён бўлади2. Агар сонлар сизни эсанкиратиб қўяётган бўлса, буларни оддий тилда тушунтиришга ижозат беринг. Худо сизни яратди ва чизиқларни йўқ қилди. “Худованд осмондан боқар, барча инсон ўғилларин кўриб турар. Тахти маконидан кузатиб туриб, бутун жаҳонни текшириб кўрар. У жами инсоннинг юрагини яратган, инсон қилмишларига ҳам англаб етар” (Забур 32:13-15). Ҳар бир туғилган янги чақалоқ – бу Худонинг онгида пайдо бўлган мутлақо янги ният. Ўз нусхангизни топиш мақсадида дунё тарихини ўқиб чиқинг – сиз уни тополмайсиз. Худо сизни ягона, бир дона қилиб яратган. “Менга тегишли бўлганларни Ўз шуҳратим ҳақи яратдим, Ўзим ижод қилиб, уларни бино қилдим” (Ишаё 43:7). Худонинг устахонасида сизнинг нусхангиз жойланган яшик йўқ, сақланмайди. Сиз ғишт терувчининг замбарига солинган навбатдаги ғишт эмассиз, ёки чилангарнинг сумкасидаги ўнлаб бир хил болтларнинг бири ҳам эмассиз. Сиз – ўша, ягона ва танҳосиз. Агар сиз ўзингиз бўлмасангиз, унда бизга сиз етишмайсиз. Дунёга сиз жуда зарурсиз. Сиз – Галлейнинг кометаси. Сизнинг порлашингизни кўриш учун бизнинг фақатгина ягона имкониятимиз бор. Сиз инсонга бошқа одам беролмайдиган ҳадяни инъом этишга қодирсиз. Агар сиз бу оламга ўз ҳадянгизни келтирмасангиз, у бу ерда бўлмайди. Ушбу ҳақиқатни очиб берувчи бир ғаройиб мисолни келтиришга ижозат беринг. Кунларнинг бирида мен ўз районимда отни лўкиллатиб миниб кетаётган эдим, тепамда эса бир булут осилиб турарди. Бу ёмғир булути эмасди, балки ўз кучимга ишонмаслик булути эди. Менинг ҳаётимда қийинчиликлар билан курашиш имкониятларига қараганда, қийинчиликлар ниҳоятда кўплигидан чўчиб турардим. Ростини айтсам, мен Худонинг донишманд эканлигидан ҳам шубҳаланардим. Ўша куни мен шундай мазмунда ибодат қилдим: “Айнан шу иш билан шуғулланиши керак бўлган одам шахсан мен эканлигимга Сенинг ишончинг комилми?” Худо чиндан ҳам менга бу саволга жавоб беришга қарор қилди, шекилли, чунки мен жавобни эшитдим. Жавоб менга самолардан келди. Қудратли ва йўғон овоз. “Сен буни жуда яхши бажармоқдасан!” Мен турган жойимда қотиб қолдим ва осмонга қарадим. Тепада ҳеч нарсани кўра олмаганимдан кейин, мен ўз нигоҳимни унча узоқ бўлмаган томга қаратдим. Менга мансарда, яъни одам турадиган шипи қия болохона ойнасидан оқ комбинезондаги бўёқчи-наққош қўл силтарди. Мен ҳам унга жавобан қўл силкитдим. Сал овоз чиқариб, ўзимча ўйладим: “Мен буни эшитишим кераклигини у қаердан билди экан?” Мен фариштани учратдиммикан? Қўлида бўёқ чўтка кўтарган фариштаними? Эҳтимол, бу одамни бошидан офтоб уриб кетгандир? Билмадим. Бўёқчи узоқдан от ҳайдаб келаётган ўрта ёшли, тепакал одамни кўриб қолади ва ўйлайди: “Кел, шу одамга бир-иккита илиқ гап айтиб қўяй”. Ва бўёқчи унга бақириб дейди: “Сен буни жуда яхши бажармоқдасан!” Худо бу одамни айнан ўша ерга (ҳеч бўлмаганда, қисман) мен учун жойлаштириб қўйдимикан, деб тахмин қилганимда, теологик масалада ниҳоятда беқарор назарияни олдинга сурмаяпманмикан? Вақти-соати келишидан анчагина илгари Худо тарихнинг ҳар бир лаҳзаларини, шу жумладан, ҳозирги вазиятни ҳам кўрган ва билган. У қўллаб-қувватлашга муҳтож бўлган жамоат хизматчисини ҳам кўрган. У бўёқчилик иқтидорига ва атрофдагиларни қувватлаш қобилиятига эга бўлган йигитни ҳам кўрган. Худо улардан бирини йўлга бошлаган, иккинчисини эса мансарга чиқариб қўйган, токи иккинчиси биринчисини қўллаб-қувватлашига имкон бўлсин деб. Бир вақтнинг ўзида шунга ўхшаш миллиард воқеаларнинг юз беришини тасаввур қилинг-а! Ана шунда Худо бу оламдаги ҳаётга мадад бериб, кўмаклашаётганининг гувоҳи бўласизлар. Панд-насиҳат масаласида ҳаворий Павлус шундай дейди: “Сизлар мендан нимани ўрганиб қабул қилган бўлсангиз, нимани эшитиб, кўрган бўлсангиз, ўшани қилинглар, шунда тинчлик берган Худо сизларга ёр бўлади” (Филиппиликларга 4:9). Ҳамма нарсани бирлаштирган Худо сизни Ўзининг янада мукаммал ва муносиб ижодига айлантиради. Ҳаёт деб аталмиш жараённи кўзга кўринмас Дирижёр бошқаради. Иқтидорли ўқитувчилар ўзлаштириши қийин бўлган ўқувчиларга ёрдам берганларида, маҳоратли менеджерлар бюрократик чигалларни ёзганларида, ишқибозлар ўзларининг тўрт оёқли дўстларини парвариш қилганларида, сонлар билан ишлашни яхши кўрган бухгалтерлар ажойиб бухгалтерлик ҳисобини тузганларида, Худонинг шон-шуҳрати ила сиз ва биз маҳорат билан уддасидан чиқадиган иш билан машғул бўлганимизда, - ана ўшанда биз “Масиҳ вужудида бирлашган ва бир баданни” ташкил қилувчи, асосий ҳаракатланувчи аъзоларни намоён этамиз (қаранг: Римликларга 12:5). Сизнинг ролингиз – иккинчи даражали эмас, чунки иккинчи даражали ролларнинг ўзи йўқ. “...Сизлар эса Масиҳнинг баданисизлар, Унинг айрим-айрим узвларисизлар” (Биринчи Коринфликларга 12:27). Биз ҳаммамиз – Масиҳ Танасимиз, ҳар биримиз эса – ўзгача ва зарур бўлган унинг қисмларидирмиз. Ўзгача ва зарур бўлган. Такрорланмас ва ниҳоятда муҳим. Сизнинг ролингизни ўйнаш имкони сиздан ташқари бошқа ҳеч кимга берилмайди. Худо “жами инсоннинг юрагини яратди” (қаранг: Забур 32:15). Инсоний драманинг Режиссёри бу ролни ўйнашни фақатгина сизга ишониб топширди. Ўз ҳаётингиз билан уйғунликда яшанг, акс ҳолда сиз учун ҳеч ким уни яшамайди. Сиз ўзингиз билан ўзингиз бўлишга жуда муҳтожсиз. Сиз ўз идеалингиз бўла олмайсиз, ота-онангиздан бири ёки ўзингизнинг акангиз ёхуд ўзингизнинг синглингиз бўлолмайсиз. Сиз уларнинг гольф ўйнашига тақлид қилишингиз ёки худди ўшандай причёска қилишингиз мумкин, аммо сиз улар бўла олмайсиз. Сизнинг қўлингиздан келадиган ва беришингиз керак бўладиган нарса – бу сиз олганларингизнинг ҳаммасини қайтаришингиздир. Сиз кимсиз ва нимага эгасиз, ана шуларга диққатингизни жалб қилинг. “Ҳар ким ўз ишини муҳокама қилсин, шунда бошқанинг ишига қараб эмас, ўз ишига қараб таҳсин олади. Зотан ҳар ким ўз аравасини ўзи тортиши лозим” (Галатияликларга 6:4-5). Ўзингизни бошқага қиёсламанг. Бизларнинг ҳар биримиз ўз ҳаётимизда, қўлимиздан келганича ва имкон қадар энг зўр шуғулланадиган машғулотимиз ёки қилишимиз мумкин бўлган ишимиз учун жавоб беришимиз лозим. Томас Мертон Масиҳга эргашишдан олдин у пулларнинг кетидан қувган, шон-шуҳратга эришишга ва жамиятда энг юқори лавозимни эгаллашга ниҳоятда интилган. У Кентуки штатида жойлашган монастирга монах-цистерцианс бўлиб хизмат қилиш учун ҳаммасидан воз кечишга қарор қилганини эшитишгач, уни таниган ва билган кўплаб одамлар ҳайрон бўлдилар. Дунёга машҳур бўлган унинг ишбилармон ҳамкасблари, келажакда Мертон қандай одамга айланиб кетиши мумкинлигини тахмин қилардилар. Улар ўз дўстларини унинг зиммасига юклатилган барча вазифаларни ювошлик ва мўминлик билан ижро этаётганлигини тасаввур қилардилар. Ўн уч йилдан кейин Марк Ван Дорен ўзининг олдинги ҳамкасбини кўриб келди ва қолганларга шундай ҳикоя қилди: «Дўстимиз ёшига қараганда, бирозгина каттароқ кўринди, аммо биз суҳбатлашишни бошлаганимизда, мен унда унчалик катта ўзгаришларни сезмадим ҳам. Қайсидир лаҳзада мен кулиб юбориб, унинг гапини бўлдим. “Том, дўстим, сен асло ўзгармабсан”, - дедим мен. “Нега энди мен ўзгаришим керак? – жавоб берди у. – Бу ерда бизнинг мажбуриятимиз – янада ўзлигимизни намоён қилишдир”»3. Сиз аслида ким бўлсангиз, Худо ҳеч қачон сизни бошқа одам бўлишга даъват этмаган. У сизни ўзлигингизни намоён қилишингизга даъват этади. Асосий масала шундан иборатки, сиз ўзингизни зўр намоён қилишингизда - кимлигингизни аниқлашингиздир. Бир гуруҳ болалар кинотеатрда ўтиришган экан. Улардан биттаси попкорн олишга ташқарига чиқибди. Аммо қайтиб келгач, ўз дўстларини тополмабди. У дўстларини топиш мақсадида, у қатордан бу қаторга, сўнгра кейингиса ўтибди. Бора-бора ўзи ҳам йўқолиб қолай дебди. Шунда йигит саҳнага чиқибди ва қаттиқ бақириб сўрабди: “Бу ердагилардан биронтаси менинг кимлигимни биладими?” Сиз ҳам шунга ўхшаш саволларни берганмисиз? “Менинг кимлигимни кимдир биладими?”, “Менинг ўрним қаерда?”, “Мен қаерга боришим керак?”. Агар шундай бўлса, демак, жавоб топиш учун сизнинг ҳаётингизни ўрганиш вақти келибди. Қуйидаги бешта савол изланишингизда сизга ёрдам беради. 1. Сизнинг кучли томонларингиз нимада? Худо сизга нарсалар солинган рюкзакни эмас, бир қатор қобилиятларни ато этган. Бу иқтидор ва қобилиятлар яхши натижаларга эришишингизда сизга ёрдам беради. Эҳтимол, сизда бир вақтнинг ўзида ресторандаги бир талай буюртмаларни бажариш иқтидори ёки кадр муаммоларини ҳал этиш қобилияти мавжуддир. Сизнинг таржимаи ҳолингизда “тузатиш”, “яратиш”, “ташкил этиш” феълларининг синонимлари бордир. Эҳтимол, сиз маълумотни таҳлил қилиш иқтидорига эгадирсиз: санскрит матнларини ўқиш ёки футболдаги ҳимоя схемаларини топиш. Эҳтимол, сиз маълумотларни тартибга солиш ёки капалакларнинг коллекциясини тўплаш маҳоратига эгадирсиз. Кунларнинг бирида кичкина қизим жавондаги кийимларини яна тартибга солаётганини кўриб қолдим. “Шу менинг қизимми?” - ҳайратга тушдим мен. Бир ойда қизим отасининг бутун умри давомида кийимларини тартибга келтирганидан бир неча бор кўпроқ ўз шкафида тартиб ўрнатади! Эҳтимол, қачонлардир вақти келиб қизим мактаб синфида, клиникада ёки кутубхонада нималарнидир тартибга келтирар? Сизнинг кучли томонларингиз – сиз кўпинча уларни мутлақо эркин тарзда қўллашингиздир. Интерьер бўйича дизайнер қачонлардир ўз иши тўғрисида менга шундай деган эди: “Бу асло қийин эмас. Мен илк бор хонага киришим биланоқ, бу ерда нималар қилиш кераклигини кўра бошлайман”. “Ҳамма ҳам бунинг уддасидан чиқа олмайди”, - жавоб бердим мен. Мен ўз каравотимни ҳам безата олмасдим. Дизайнер эса ҳаттоки чиқиндиларнинг дизайнини ҳам ишлаб чиқиши мумкин. Аёл ўзининг кучли томонларини билиши учун уни “асосий нуқтага” олиб келди. Бу аёлнинг ўз нуқтасида яшаётганлиги учун, одамлар унга пул тўлайдилар! “...Худонинг иноят қилгани бўйича, биз Ундан ҳар хил инъомлар олганмиз...” (Римликларга 12:6). Худо ҳар биримизга маълум ишлар билан шуғулланиш маҳоратини берган. Сиз баъзи бир ишларни шунчалик даражада осонликча бажарасизки, қолган одамлар нега шундай қилолмаганларидан сиз ҳатто ажабланасиз. Менделев жадвалини ёддан ҳамма билмайдими? Йўқ! Йўқ, ҳамма ҳам билавермайди. Бироқ жадвални сиз ёддан билишингизни, кўплаб одамлар сизнинг кучли томонларингиздан биридир, деб ҳисоблайдилар (ақлий ривожланиш коэффициенти ҳақида гапирмасак ҳам бўлади!). Бундан ташқари, бу қисман сизнинг фаолият соҳангизни кўрсатади. 2. Сизнинг фаолият соҳангиз қандай? Мана энди, сиз феъллар ҳақида билиб олганингиздан кейин, отлар ҳақида гаплашишимизнинг вақти етиб келди. Ким сифатида ёки нима билан сиз ишлашни кўпроқ ёқтирасиз? Ҳайвонлар биланми? Статистик маълумотлар биланми? Одамлар биланми? Сизнинг фаолият соҳангиз ғоя сингари абстракт бўлиши мумкин, шунингдек, олма каби конкрет ҳам бўлиши мумкин. Артур Миллер-кичикнинг бир дўсти бор, у ниҳоятда меваларни яхши кўради ва уларнинг қайсиси қандай эканлигини ҳам яхши билади. “Генри, - деб ёзади Артур, - ўз маҳсулотларини нафақат яхши билади, балки уларни ниҳоятда яхши кўради”. Кейин Артур ўз ҳикоясини шундай давом эттирди: Генри ўз иш кунини кечаси кўтара савдо қилувчи бозорда бошлайди. У ниҳоятда қиммат, аммо сифатли маҳсулотларни сотиб олади. У ўртача маҳсулотларни сотиб олмайди. Шунинг учун ҳам одамлар бой – бадавлат машиналарда ўз шофёрлари билан унинг маҳсулотларидан олиш учун узоқ-узоқлардан шу ерга ташриф буюрадилар. Генрининг хотини айтишича, Генри ўз ишида “маньяк”, яъни “васвос” бўлиб қолар экан. Мен Генрининг олдига кирдим ва терилган хушбўй ҳидли қовунларни бир-бир ушлаб сўрадим: “Мана бу қовунлар зўр пишганми?” – “Йўқ, ҳали пишганича йўқ!” – деб жавоб берди Генри. – Эртагача туриши керак”. Ва ҳазил тариқасида қўшиб қўйди: “Соат учгача!” Билишимча, у камдан–кам ҳазиллашади. Ёки ўйлашимча... у ҳақиқатдан ҳам у ёки бу меванинг қачон ғарқ пишишини аниқ билади! Тасаввур қилинг-а, қанийди ҳар бир одам Генри Балсамо4 сингари, дилига ёқадиган ишни топа олса... Худо ҳар бир инсоннинг қалбига шундай истак, интилишни жо қилади. Қулоқ солинг-а, Худованд қурувчи Базалилни қандай тасвирлайди: “Мен уни руҳим билан тўлдириб, ҳунармандчиликнинг ҳамма тури бўйича моҳир, идрокли қилдим, қобилият ато қилдим. У ажойиб бадиий безаклар қилишга, безакларга олтин, кумуш ва бронза билан ишлов беришга, қимматбаҳо тошларни ўйиб ишлов бериб жиҳозлашга, ёғоч ўймакорлигига, бадиий ҳунармандчиликка лаёқатлидир...” (Чиқиш 31:3-5). Буни Эгам Худованд айтади! Унинг овозидаги хурсандчиликни эшитяпсизми? У, ҳар доим чўнтагида расм олиб юрувчи ва ҳаммага кўрсатувчи бобога ўхшайди. “Мен уни тўлдирдим... у иқтидорли... у қобилиятли... ҳа, ҳақиқий уста!” Сиз ўз вақтингизни ўз қобилиятингизни намоён қилишга қанчалик кўп сарфласангиз, Худо шунчалик кўп сиздан фахрланади. Сизни нималар қизиқтиради? Нима сизнинг пульсингизни тез уришга ва қошларингизни кўтарилишига мажбур қилади? 3. Сиз учун қандай шарт-шароитлар оптимал бўлиб хизмат қилади? Қандай далиллар сизни рағбатлантиради? Баъзиларга атрофдагиларнинг эҳтиёжларини қондириш жуда ёқади. Бошқаларни қандайдир муаммоларни ҳал этиш қарори ҳаракат қилишга даъват этади. Қобилиятли ҳисобчи машаққатли ишни бажаришдан руҳланса керак. Пожарчи кутилмаган ҳодисаларга тўла кунни қадрлайди. Бундай кунларни Деннис Макдональд ҳам қадрлайди. Маълум вақт бизнинг жамоатимизда у администратор бўлиб хизмат қилган. У ўз вазифасини яхши адо этарди. Хизматчиларнинг бири сифатида, ўша вақтда Деннис тез-тез хасталарни бориб кўрарди. У шифохонадаги ва офисдаги хизматларини турлича тасвирлашига мен эътибор қаратдим. Офисда у интизомли меҳнат қиларди. У одат тусига кириб қолган кундалик масалаларни яхшигина ҳал этарди, бироқ у беморнинг олдида бўлиб қолди дегунча, Денниснинг овоз оҳанги тамомила ўзгарарди– қоларди. Ишдаги кескин шарт-шароитлар у учун оптимал бўлиб кўринарди, шунинг учун администраторлик лавозимидан уни шифохона пастори лавозимига ўтказиш қарори ниҳоятда тўғри, деб ўйлайман. Жиддий вазиятга тушиб қолганда, у тамомила руҳланиб, ғайрати ошиб кетарди. Сизни нима руҳлантиради? Қурилишми ёки навбатдаги таъмирлаш ишларими? Аниқ тузилишми ёки изланилмаган имкониятларми? Конвейерда ишлашми ёки беқиёс истиқболми? Қандай шарт-шароитлар сиз учун оптимал ҳисобланади? Ва... 4. Ўзаро муносабатларингиз қандай? Сизга муваффақият ва қониқиш келтирувчи вазиятларни, шон-шуҳрат пайтларни яна бир бор эсланг. Ўша кунларда одамлар билан сизнинг ўзаро муносабатларингиз қандай бўлган? Баъзилар ўзларини бир командада, коллективда топишга интиладилар. Боғда меҳнат қилиш керак бўлганда, бу билан бутун оила шуғулланишини улар хоҳлайдилар. Ҳамманинг бир компанияда меҳнат қилиши улар учун жуда яхши. Бошқалар эса ўзларини танҳоликда яхши ҳис этадилар. Улар бейсбол командаларга киришни ёки боулинг лигасида қатнашишни ёмон кўрадилар. Улар ёлғиз яёв юришни, балиқ овига боришни ёки гольф ўйнашни хуш кўрадилар. Бу - улар одамларни ёмон кўради дегани эмас. Улар ўз ишлари билан шуғулланишлари учун бошқалар аралашмаслиги керак. Яна баъзиларга коллективда бирга бўлиш, шу билан бирга ҳар доим бошларни ўзларининг кетидан етаклаб юриш ёқади. Улар ўзларининг ортидан бошқаларни етакламай юролмайдилар. Бундай одамлар, бир қарашда, ниҳоятда каттазанг ва такаббур кўринадилар, аммо аслида улар бундай кўринишни хоҳламайдилар. Фақатгина улар бошқалар тушунмаган нарсаларни ёки тушуниши қийин бўлган нарсаларни осонликча англаб олишга қодирдирлар. Сиз учун ўзаро муносабатларнинг идеал модели қандайлигини билиб олинг. Агар сизга одамларни руҳлантириш ва ўзингиз ортингиздан уларни етаклаш ёқса, сизнинг ишингиз эса копютер монитори олдида ўтиришга мажбур қилса, сиз учун вақт ниҳоятда секин, чўзилиб ўтади. Ўзингизнинг ўзаро муносабатларингиз характерини ўрганинг, ниҳоят, сўнггиси – ўзингизнинг сўнгги мақсадингизни аниқланг. Токи ўша дақиқаларда сиз мамнуният билан шундай дейишингиз мумкин... 5. “Ҳа!” “Оловли аравалар” кинофильмида Эрик Лиддел югуриш машғулотларига бўлган севгисини шундай изоҳлайди: “Худо мени чаққон қилиб яратган, югуриш машғулотларида У мендан миннатдор эканлигини ҳис қиламан”. Худо сиздан мамнун эканлигини сиз қачон ҳис этасиз? Сиз қачон ўз нигоҳларингизни осмонга кўтариб, шундай десиз: “Мана шунинг учун ҳам мен яратилганман”? Қачон сизнинг кучли томонларингиз, фаолият соҳангиз, оптимал шарт-шароитларингиз ва ўзаро муносабатларингиз шундай уйғунлашадики, сиз: “Ҳа!” деб айтишингиз мумкин? Агар шундай ҳолат юз берса, демак, сиз ўзингиз учун ёзилган сценарий бўйича яшашни бошлайсиз. Бу сценарийни ҳаётга татбиқ этинг. Худонинг иродаси билан, У сизга қандай бўлишингизни белгилаган бўлса, ўшандай бўлинг. Қурбақа кичкинагина оёқлари билан тинмай сакраши мумкин, лекин барибир уча олмайди. Сизларнинг баъзи бирларингиз кўпдан бери – анчадан буён “сакраб юрибсизлар”. Сизнинг идеалингиз – бу қушлар; сизларнинг устозларингиз – қушлар. Сиз учишимиз керак, деб ўйлайсизлар ва уча олмаганингиз учун ўзингизни гуноҳкор ҳис қиласизлар. “Қушларча” фикрлашни бас қилинг! Қурбақадай бўлинг! Сакраб юриш – бу тўғри. Сизнинг бақувват оёқларингиз бор – сакрашни бошланг. Кимлигингизни ўзингиз биласизми? Китобнинг сўнгида келтирилган материал ёрдамида ўз таржимаи ҳолингизни ўрганишга бир неча дақиқа вақтингизни ажратинг. “People Management International Ins.” компанияси бу усулни ҳар бир одамнинг ўзгача қобилиятини тахлил қилиш учун ишлаб чиққан. Ушбу метод ўн минг мартадан ортиқроқ одамларга касбни эгаллашда ёрдам сифатида қўлланилган. Худо сизга берган иқтидорни топиш мақсадида тахлил қилишга ажратган вақтингиз катта фойда келтиради. Рик Берджес ва Билл “Бубба” Басси – “Рик ва Бубба” номли оммабоп радио эшиттиришнинг бошловчиларидир. Бу эшиттириш Алабама штатининг Бирменгемида чиқади. Бир куни мультипликаторлар Рик ва Буббани тасвирлаб мультфильм яратибдилар, чизилган расмларга овоз бериш учун бошловчиларни таклиф қилибдилар. Рик Рикка овоз берибди, Бубба эса – Буббага. Бироқ Буббанинг ўз матнини ўқиши продюссерни унчалик қониқтирмабди. Продюссер Буббадан гапириш оҳангини, интонациясини ва баъзи бир деталларни ўзгартиришини сўрабди, бундан Буббанинг аччиғи чиқибди. Ахир, у ўзига ўзи овоз беряпти–ку! Бубба продюссерга юзланиб деди: “Агар мен – ўзим бўлсам, қандай қилиб мен ўзимга ўзим нотўғри овоз бераман?!”5 Тўғри фикр. Сиз ўзлигингизни намоён қилишингиз кераклиги ҳақида гап борганда, буни сиздан бошқа одам қойиллатиб бажара олмайди. Шунинг учун ҳам ўз ролингизни моҳирлик билан ўйнанг. С новой страницы 5 – Б О Б ТАМАГИРЛИК БИЛАН МАСЛАҲАТ ҚИЛМАНГ Шундай қилиб, ўз вақтида бизларни юксалтирсин деб, Худонинг қудратли қўли остида ўзингизни камтар тутинглар. 1 Бутрус 5:6 Бир бизнесман ҳар куни тушликдан кейин кўчада ўтирадиган кекса савдогардан маккажўхори-бадроқ сотиб олар экан. Кунларнинг бирида тушликка яқин бизнесмен кўчадан ўтиб кетаётиб, савдогар ўз дўконини йиғиштираётганини кўриб қолади. -Нима бўлди? – сўрайди бизнесмен. Савдогарнинг ажин босган юзида жилмайиш пайдо бўлди: -Йўқ-йўқ. Ҳаммаси жойида. -Унда нима сабабдан дўконингизни йиғиштиряпсиз? -Ҳозир уйга бораман, сўрида ўтириб хотиним билан чойхўрлик қиламиз. Коммерсант қаршилик кўрсатди: -Ие, кун энди бошланяпти–ку! Савдонинг айни қизиқ пайти энди бошланади ва сиз яхшигина пул ишлаб олишингиз мумкин. -Бунга эҳтиёж йўқ, - деди дўконнинг бошлиғи, - мен бугунга ярашасини ишлаб олдим. -Бугунга яраша? Бемаънилик. Сиз ишлашни давом эттиришингиз керак. Дармонсизланган чол тўхтади, бой – бадавлат кийинган мижозига тикилди: -Нима учун энди мен ишлашни давом эттиришим керак? -Кўпроқ бадроқларни сотиш учун. -Нимага мен бадроқни кўпроқ сотишим керак? -Сиз бадроқни қанчалик кўп сотсангиз, шунчалик кўп пул ишлаб оласиз. Қанчалик кўп пул топсангиз, шунчалик бой–бадавлат бўласиз. Қанчалик бой бўлсангиз, шунчалик кўпроқ бадроқ сотиш учун дўконлар сотиб олишингиз мумкин. Қанчалик кўп дўконлар сотиб олсангиз, сотувчиларнинг сони кўпаяди ва улар сизнинг молингизни шунчалик кўпроқ сотадилар. Ана шунда сиз янада бой бўлиб кетасиз. Сиз ўшанда ўзингизга етарлича пул ишлаб оласиз ва бемалол ишламай яшайверасиз. Барча дўконларингизни сотиб, хотинингиз билан бамайлихотир чой ичиб ўтираверасиз. Сотувчи жилмайди: -Мен бугун бамайлихотир ўтиришим мумкин. Ўйлашимча, мен ўзимга яраша пул топдим. “Ўзимга яраша” – бу сўзлар ҳозирги кунда ҳалокат ёқасида турибди. Биз картошка фрининг катта порцияларига буюртма беришни, катта-катта экранли телевизорларни ва катта размердаги шкафларни сотиб олишни ёқтирамиз. Қизиқ, мен 3 доллару 45 центли кўп порцияли қахваларни сут билан яхши кўришим ҳақида отам билса, нима деган бўларди? Линда Кулманнинг қуйидаги ёзганларига асло эътироз билдириб бўлмайди: Биз шундай халқмизки, бутун оламни эгаллаб олишга ишонамиз. 1950 йили ҳар бир ўртаҳол Америка оиласи биттадан машинага эга бўлиб, иккинчисига пул тўпларди. 2000 йилга келиб бу кўрсаткич янада баланд бўлди: оилаларнинг ҳар бешинчиси учта ва ундан кўпроқ машинага эга эди... Америкада мусор қоплари учун шунчалик кўп пул сарфланадики, бу 210 мамлакатнинг 90 таси бошқа нарсаларга ишлатадиган пул миқдорига тўғри келади. Бизда савдо шахобчалари ўрта мактабларга қараганда, икки баробарга кўп1. Статистика бўйича, 1900 йили Америка Қўшма Штатларининг ўртача яшовчиси етмиш иккита турлича нарсаларга эга бўлишни хоҳлаган, шулардан ўн саккизтасини ниҳоятда зарур деб ҳисоблаган. Ҳозирги кунларда ўртаҳол америкалик беш юздан ортиқ нарсаларга эга бўлишни хоҳлайди, шулардан юзтасини ниҳоятда зарур, деб ҳисоблайди2. Турлича нарсаларга эга бўлишга бизга арзонга тушмайди. Ўртача яшовчи америкалик оиласи ўзларининг чорак даромадларини қарзларга тўлайдилар3. Биз соф даромадимизнинг бир юз ўн фоизини қарзлардан қутулиш учун сарфлаймиз4. Бундай пойгада ким омон қолиши мумкин? Биз ўзимизни ўз қўшниларимиз билан солиштирамиз, ўзимизни экран юлдузлари ва журналлар бетидаги моделлар билан қиёслаб, баҳо берамиз. Голливуднинг олмослари билан сизнинг бойликларингиз солиштирилганда, сариқ чақага арзимайдиган бўлиб кўринади. Мэдисон-авенюнинг талабларини ким қондира олади? Ҳеч ким. Шунинг учун ҳам, Исо шундай деб огоҳлантиради: “...Эҳтиёт бўлинглар, ўзингизни ҳар турли тамагирликликдан сақланглар. Зеро инсон умри унинг мол-мулки кўплигига боғлиқ эмас...” (Луқо 12:15). Тамагирлик, яъни иштиёқ, турлича бўлади. Маъқуллаш иштиёқи. Гулдурос қарсаклар иштиёқи. Жамиятда қандайдир бир ўринни эгаллашга интилиш. Бошлиқ бўлиш истаги, энг тез юрадиган машинага эга бўлиш, гўзал қиз билан учрашиш... Иштиёқнинг шахси жуда кўп, лекин унинг гапи битта: “Яна! Яна! Яна!” Эпикурнинг таъкидлашича: “Кимки борига шукур қилмаса, бундай олам учун етарличаси ҳам жуда кам бўлиб кўринаверади”5. Джон Д. Рокфеллер нима деган? “Инсон мамнун бўлиши учун унга қанча пул керак бўлади?” – деб ундан сўрашганда, Джон шундай жавоб берди: “Яна бирозгина”6. Қуйидагиларни ёзган инсон ниҳоятда донишманд бўлган: “Пулга ружу қўйган ҳеч қачон пулга, бойликни яхши кўрган эса ҳеч қачон бойликка тўймайди. Бу ҳам беҳудадир” (Воиз 5:9). Иштиёқнинг ҳар доим қорни оч бўлади. Унга бирозгина озуқа берсангиз бўлди, сизнинг бюджетингиз имкониятларидан бир неча бор юқорироқ тарзда қарз бўлиб қолишингиз мумкин. Сиз ҳаёт мақсадини йўқотиб қўйишга таваккал қиласиз. Иштиёқ сизни “асосий нуқтадан” чиқариб юбориши мумкин. Бу одамларда қандай юз беришини кўрдингиз. Бадроқ сотувчининг биргина дўкони ва биргина иши бор, у унисини ҳам, бунисини ҳам моҳирлик билан уддасидан чиқмоқда. Бироқ унинг даромади ўзини ва оиласини барча керакли бўлган нарсалар билан таъминлашга етса-да, у янада кўпроқ бўлишини хоҳлайди. Кўпроқ пул ишлаш учун, у кўплаб дўконлар сотиб олади; бу дўконларни бошқариш учун, у ўзининг дўконидаги ишини ташлайди. Кўча савдогари энди ҳеч нарса сотмаяпти – у савдогарларни бошқармоқда. Агар у бошқариш учун яратилган бўлса, нур устига аъло нур. Аммо тасаввур қилайлик, у сотиш учун яратилган. У кўчадаги дўконини ва унга таниш-билиш бўлган мижозларининг чеҳраларини тўрт деворнинг ичига қўйилган стол ва қоғозларга алмашади. Бу ҳолатда у топишга қараганда, кўпроқ йўқотишини тушунармикан? Худонинг жавобини биз Муқаддас Китобда учратадиган биринчи ҳикоядан топамиз. Ёзувнинг ўқувчилари дарбадар ўғил ва меҳрибон самариялик ҳақидаги ҳикояларнинг мазмунини ўйлашларидан анча олдин, улар дарахтлар ҳақидаги масал тўғрисида фикр юритардилар. Бу ҳикояни Йўтом сўзлаб беради. У – Гидўннинг кенжа ўғли бўлиб, етмишта одамларнинг жонини олиб кетган ўлимдан унинг бир ўзи тирик қолади. Қотиллик Гидўннинг ўғли Абумалек томонидан уюштирилган эди. У тахтга ўтириб, ҳукмронлик қилмоқчи бўлади. Кимки бу йўлда унга қарши чиқадиган бўлса, Абумалек ҳаммасини йўқ қилишга тайёр эди. Абумалекнинг тахтга кўтарилганини эшитгач, Йўтам Гаризм тоғининг тепасига чиқди. У исроилликларга мурожаат қилди ва уларга қуйидаги ривоятни сўзлаб берибди: Бир замонда дарахтлар ўзларига шоҳ танламоқчи бўлишибди. Улар зайтун дарахтига: -Шоҳимиз бўл, - дейишибди. Зайтун дарахти уларга шундай жавоб берибди: -Худолар ва бандалар шарафига ишлатиладиган мойимни бермай қўйиб, дарахтлар узра шоҳларимни силкитиб турайми?! Шунда дарахтлар анжирга: -Сен келиб шоҳимиз бўлақол, - деб айтишибди. Анжир дарахти ҳам шундай жавоб берибди: -Ие, ширин ва лаззатли меваларимни тугмай, дарахтлар узра шохларимни силкитиб турайми?! Сўнг дарахтлар токка: -Бизга сен ҳукмронлик қилақол, - дейишибди. Ток ҳам жавоб бериб шундай дебди: -Худолар ва бандалар димоғини чоғ қиладиган шаробимни бермай қўйиб, дарахтлар узра новдаларимни силкитиб турайми?! Охирги дарахтларнинг барчаси янтоққа дейишибди: -Сен келиб, бизга ҳукмронлик қилгин. Янтоқ эса дарахтларга: -Агар мени сидқидилдан шоҳликка кўтараётган бўлсангизлар, келиб соямда паноҳ топинглар, акс ҳолда тиканларимдан чиққан олов авж олиб, ҳатто Лубнондаги садрларни ҳам куйдириб ташлайди! – деб жавоб берибди. Ҳакамлар 9:8-15 Ушбу ҳикоя орқали Йўтом исроилликларни янтоқ бўлмиш Абумалек тўғрисида огоҳлантиради. Бу ҳикмат туфайли Худо бизларни лавозимларга кўтарилиш хавфидан, унинг сабаби иштиёқ бўлишидан эҳтиёт қилади. Дарахтлар зайтун, анжир дарахтлари ва токка тахтдан жой олишларини илтимос қилибдилар: “Сен келиб, бизга ҳукмронлик қилгин”. Дарахтлар бирин-кетин “йўқ” дейишаверибди. Зайтун дарахти худолар ва бандалар шарафига ишлатиладиган мойни беришни давом эттирадиган бўлибди. Анжир эса ширин ва лаззатли меваларини беришни давом эттирадиган бўлибди. Ток ҳам Худолар ва бандалар димоғини чоғ қиладиган шаробни беришни давом эттирадиган бўлибди. Уларнинг ҳаммаси лавозимда кўтарилиш учун ҳақ тўлашдан бош тортишибди. Бу дарахтлар аслида ким эканликларидан мағрурланадилар. Нега энди улар меваларни етиштириб беришни тўхтатишлари керак экан? Хуллас, охир– оқибатда таклифни фақатгина янтоқ қабул қилади. “Эҳтиёт бўлинглар”, - дейди бизга бу ривоят. Катта лавозимга эга бўлиш истаги инсонни фойдали иш қилишдан маҳрум этади. Ҳар қандай ўқитувчи ҳам мактаб директори бўлавермайди. Ҳар қандай дурадгор ҳам бригада бошлиғи бўлишга қодир эмас. Ҳар қандай мусиқачи ҳам оркестрни бошқариши керак эмас. Хизмат поғоналаридан юқорига кўтарилиш одамни унинг “асосий нуқтасидан” суриб юбориши мумкин. Бойликка нисбатан бўлган муҳаббатимиз туфайли, биз ҳаётдаги ўз мақсадимиздан айрилиб қолишимиз мумкин. Агар сизга шоҳ бўлишни таклиф этишса, сиз бундай таклифни қабул қилишга мажбур эмассиз. Шоҳ сизга яроғ-аслаҳалар берса, сиз уларни кийиб юришга мажбур эмассиз. Довуд ҳам бундай қилмади. Довуд Гўлиёт билан яккама-якка курашишга розилик билдирганда, шоҳ Шоул чўпон-йигитни шавкатли аскар яроғ-аслаҳаларига буркамоқчи бўлди. Курашиш учун филистлар сафидан Гўлиёт деган бир паҳлавон чиқди. Унинг бўйи уч метрча бўлиб, бошида бронза қалпоқ, устига бронза совут кийиб олган эди. Совутнинг оғирлиги эллик килограммга яқин эди. Болдирлари бронза зирҳлар билан ўралган эди. Елкасида отиладиган бронза найзани кўтариб юрарди. Қўлидаги найзанинг сопи эса тўқувчи дастгоҳининг ходасидай келар, найза учидаги темирнинг оғирлиги етти килограммча эди. Гўлиётнинг олдида қуролбардори унинг катта қалқонини кўтариб юрарди (қаранг: 1 Шоҳлар 17:4-7). Довуд-чи? Довуднинг сопқони бор эди. Бу эса “фольксваген-қўнғиз” машиначани бир неча тонна келадиган катта машинага “йўл бер”, деб сигнал чалганига ўхшарди. Ёки бундай ҳолатни, сулаймонбалиқ сувдан сакраб чиқиб, айиқни куч синашга чорлаётганга ўхшатса ҳам бўлади. Шоул сепкил босган ёшгина Довудни ва мушаклари шишиб турган Гўлиётни кўрганда, у ҳам темир асрининг ҳар қандай шоҳи иш тутгани каби йўл тутди. “Шоул сўнг ўзининг жанг кийимларини Довудга берди, бошига бронза қалпоқ, эгнига совут кийдирди” (1 Шоҳлар 17:38). Лекин Довуд бундан бош тортди. Бу доно йигитга эътибор қилинг: “Довуд шоҳнинг кийимларини кийиб, устидан қилични боғлаб, юрмоқчи бўлди. Лекин у бунақа кийимларга кўникмаган эди. – Бу кийимлар билан юра олмаяпман, кўникмаганман, - деди Довуд Шоулга. Сўнг кийимларни ечиб ташлади” (1 Шоҳлар 17:39). Довуд жанг кийимларидан воз кечди, таёғини олиб, сойликдаги ирмоқдан бешта силлиқ тош териб олди. У палахмонга тошни солиб, рақиби томон отди. Тош Гўлиётнинг қоқ пешонасига тегди. Хуллас, Довуд уни битта тош билан мағлуб қилди. Шу билан бирга Довуднинг тутган йўли бизга катта сабоқ бўлди: бошқаларга тўғри келадиган нарса сизга мос келмаслиги мумкин. Ҳақиқатдан ҳам, шоҳга керак бўлган нарсалар сизга керак бўлмаслиги мумкин. Шунинг учун ҳам кимдир сизга жанг кийимларини берса, сиз уларни кийишга мажбур эмассиз. Шунинг учун ҳам сизга кимдир маслаҳат берса, иш таклиф этса ёки мансабингизни оширмоқчи бўлса, сизга таклиф этилганларни қабул қилишингиз шарт эмас. Сизнинг бошқаларга қараганда ўзгачалигингиз, ҳеч кимга ўхшамаслигингиз сизнинг ҳаёт йўлингизни белгилаб беради. “Эй, Эгам Сенга ишониб, фикри-зикри Сендан узилмайдиганга Ўзинг комил ишонч ато қиласан” (Ишаё 26:3). Ўз маҳоратларингизни тадқиқ қилинг, ўзингизнинг кучли томонларингизни аниқланг. “...Ҳаддингиздан ошиб, ўзингизга бино қўйманглар. Лекин Худо ҳар бир кишига қанча имон берган бўлса, шунга кўра фикр қилиб, ақли расо одамлар бўлинглар” (Римликларга 12:3). Ўз имкониятларингизни тўғри баҳолай олинг. Кимдир сизни ўзингизнинг “асосий нуқтангиздан” итариб чиқаришга ҳаракат қиладиган бўлса, уларга шундай жавоб қилинг: “Бу менинг ҳаётим, мен шунга биноан яшамоқдаман”. Иштиёқнинг овозига қулоқ солманг. Иштиёқ – сизнинг иш танлашингизга келганда, ниҳоятда ёмон маслаҳатгўй ҳисобланади. У зайтун дарахтига зайтун беришни, анжир дарахтига анжир беришни, токка эса узум беришни таъқиқлайди. Иштиёққа маслаҳат сўраб мурожаат қилманг. “Пулпарастликдан холи кун кечиринглар. Қўлингизда бори билан қаноатланинглар” (Ибронийларга 13:5). Чунки сизга мос келмайдиган ва катта даромад келтирадиган ишдан, сизга тўғри келадиган ва кам ойлик келтирадиган иш яхшироқ эмасми? “Кўп бойликка эга бўлиб ваҳима билан яшагандан кўра, Эгамиздан қўрқиб озгина бойлик билан яшаш яхшироқ” (Ҳикматлар 15:16). Японларнинг шундай мақоли бор: “Хонага мингта кўрпа тўшалган бўлса ҳам, барибир сен фақатгина биттасида ухлашинг мумкин”7. Худо сизни қандай одам қилиб яратган бўлса, шундай бўлишга интилишингизда, нарсаларнинг сиздан устун туришига имкон берманг, ёки сизни бошқа томонга бошламоқчи бўлган гулдурос қарсакларга асло учманг. Боб Рассел ўзининг “Пуллар. Фойдаланувчининг қўлланмаси” номли китобида, шахсий фермасидан аста-секин ва борган сари кўнгли қолаётган бир фермер ҳақида ҳикоя қилади. Унинг еридаги кўл доимий қаровга ва тозаланишга муҳтожлигини айтиб, фермер вайсарди. Ферма худудидаги ўйдим-чуқур йўллар баланд-пастликлардан ўтган бўлиб, бу йўллардан юриш одамнинг ниҳоятда тинкасини қуритарди. Яйловларда ўтлаб юрган семиз сигирлар, қўраларни қуриш ва ем-хашакни тайёрлаш – бошни айлантириб юборадиган чек-чегараси йўқ ташвишлар! У ўз фермасини сотишга ва бирор тинчгина жой топиб, ўша ерга кўчиб кетишга қарор қилди. Фермер кўчмас мулк фирмасига қўнғироқ қилди ва фермасини сотувга қўйишни келишиб олди. Бир неча кун ўтгач агент маҳаллий газеталарга ферманинг сотилиши ҳақида эълон бериш учун, қўнғироқ қилиб фермердан рухсат сўрамоқчи бўлди. Агент қиз фермерга эълоннинг матнини ўқиб берди. Эълонда ёзилишича, ферма ажойиб жойда жойлашган бўлиб, бу ҳудуд тинч ва яшил гиламдай кўм-кўк экан; яшил майсалар шу ердаги кўлнинг тоза зилол сувидан қониқиб-қониқиб ичар, фермадаги зотдор сигирлар бутун дунёга машҳур экан. “Ана шу эълонни менга яна бир бор ўқиб беринг”, - деб илтимос қилибди фермер. Эълон матнини яна иккинчи бор эшитган фермер ўйланиб қолди ва деди: “Бўлди, мен яхшилаб ўйлаб кўрдим. Фермани сотмайдиган бўлдим. Айнан шундай жаннатмакон жойда яшашни бутун умр орзу қилиб келганман”8. Павлус бундай фермерни олқишлаган бўларди: “...Чунки мен ҳар қандай шароитда борига қаноат қилишга ўрганганман” (Филиппиликларга 4:11). Ишингизни алмаштиришингиздан олдин, ўзингизнинг ҳаётга бўлган қарашларингизни таҳлил қилиб чиқинг. Мувуаффақият хизматдаги холатингиз ва даромадларингизнинг даражаси билан белгиланмайди, балки сизнинг яхши кўрган ишингиз билан қанчалик кўп вақт шуғулланишингизга боғлиқ. Ота-оналар, бу маслаҳатни болаларингизга беринг. Улар нимани яхши кўрсалар, шулар билан шуғуллансинлар. Фарзандларингиз яхши кўрган ишларини шу даражада аъло бажарсинларки, буни кўриб, улар ишқилиб ўз машғулотларини давом эттиришлари учун бошқалар пул тўлашга тайёр турсинлар. Эр-хотинлар, ўз эрларингизни ёки хотинларингизни уларга катта даромад келтирувчи эмас, балки уларга авваламбор, қониқиш келтирувчи ишни танлашга даъват қилинг. Энг яхшиси, бўлмағур пулдор одам билан эмас, балки кам пули бўлган бахтли одам билан оила қуриш лозим. Қолаверса, шундай ҳикмат бор: “Шундай одам бор, ҳеч нарсаси йўғу ўзини бой кўрсатади, яна шундай одам бор, бойлиги кўпу ўзини қашшоқ кўрсатади” (Ҳикматлар 13:7). Манманлик ва ўз бойлигини кўз-кўз қилиб мақтаниш – қуп-қуруқ ҳаётдан гувоҳлик беради; шу билан бирга оддий, камтарин ҳаёт ижобий ҳис-туйғуларга тўла бўлади. Сабр-қаноат қилишга ва ҳузур-ҳаловатга етишишга интилинг. “Ҳақиқатан ҳам қаноатли киши учун художўйликдан фойда жуда катта” (1 Тимўтийга 6:6). Сиз иш танлаётганингизда ёки хизматни ўзгартираётганингизда, ниҳоят эҳтиёт бўлинг. Сиз қандай яратилганлигингизни ўрганиб билинг. Ўз Яратувчингиз билан маслаҳатлашинг. Аммо ҳеч қачон иштиёқдан маслаҳат сўраманг. На отдельной странице И К К И Н Ч И Қ И С М РИСУНОК Токи ҳаётингизнинг ҳар бир кунида, ХУДОВАНДНИ УЛУҒЛАШ УЧУН ўзингизнинг ноёб эканлигингиздан фойдаланинг С новой страницы Ёғочдан ясалган эсдалик сандиғимнинг энг тагида Ғарбий Техасда жойлашган кичкинагина жамоатнинг якшанба мактабида дарс берган дўмбоққина, аммо паст бўйли устоз-мураббий ҳақидаги хотиралар сақланади. У қора кўзойнак тақиб юрарди, ўз шаклига кўра, турли кечаларда тақиладиган карнавал ниқобни эсга соларди. Шахта деворларидаги тарам-тарам кумуш сингари, унинг қора сочларида оқ кокиллар ялтираб турарди. Ундан онамнинг косметикасининг ҳиди таралиб келарди. Синфга кириб келиб бизни кўргандан кейин, Рождество байрамидаги ёш боладай хурсандчиликдан кўзлари чақнаб кетарди. Унинг бизга нисбатан севгиси беқиёс эди. Биз синфга кириб келаётганимизда ва дарсдан кейин синфдан чиқиб кетаётганимизда, устоз ҳар биримизни қучоқлаб, бағрига босарди. Биз синфда олтита ўқувчи эдик, устоз ҳар биримизнинг исмимизни айтиб чақирарди. Унинг дарслари шунчалик қизиқарли ўтардики, биз ҳаттоки кўчада сигнал чалиб келган музқаймоқли фургончикка чиқмай, якшанба кунги дарсларда иштирок этишни афзал кўрардик. Мен бу устозни эслаганим ва у ҳақида сўзлаб бераётганим бежиз эмас. Мураббий ҳар биримизга бир бонкачадан бўр, бўяш учун мўлжалланган ва Исонинг тасвири туширилган расм бериб чиқарди. Эътибор қилинг-а, ошхона кладовкасидан келтирилган ва ҳар биримизга берилган бонкачадаги шахсий бўрларимиз бўлган. Олдин бу бонкачаларда консерваланган шафтоли ёки исмалоқлар сақланган бўлиб, эндиликда бу бонкачалар кўплаб бўрларни сақлаш учун хизмат қиларди. “Мен сизга берган бўрларни олинглар, - дерди устозимиз, - Исо Масиҳнинг расмини бўяб чиқинглар”. Биз унинг айтганларини бажарардик. Биз ўзимизнинг шахсий тасвирларимизни бўямас эдик; биз Исо Масиҳнинг, Худо Ўғлининг тасвирини бўяб чиқардик. Биз бир-биримиздан бўр сўрамасдик, устозимиз ҳар биримизга берган бўрлардан фойдаланардик. Айнан шунда энг қизиғи мужассам эди: ўзингга берилган нарсалардан фойдаланган ҳолда, қўлингдан келадиган барча маҳоратни ишга солиш. Осмонни бўяш учун мовий ранг йўқми? Бу ҳолда у сиёҳранг бўлсин. Агар Исонинг сочлари қора эмас, оқич бўлса, устозимиз қаршилик билдирмасди. Ахир, бўрларни ҳаммага унинг ўзи тарқатган. Устозимиз Исони бизда бор бўлган ранглар билан бўяшни ўргатганлар. Худо ҳам худди шу тарзда иш тутади. У бизнинг бонкачаларимизга бўрларни солиб қўйган. У бизни ўзгача, бетакрор қилиб яратган. Бироқ У бизга берган нарсаларни билишнинг ўзи камлик қилади. Худо бу нарсаларни сизга нима учун берганлигини сиз тушунишингиз керак: сиз атрофдагиларга Масиҳни кўрсата билишингиз учун. Токи сиз Уни улуғлашингиз учун. Унинг жамолини ва Унинг образини ажойиб қилиб кўрсатишингиз учун. Кейинги бир неча боблар бир фикр билан бирлаштирилган: Масиҳни сизга Худо берган бўрлар билан бўяб чиқинглар. Ўзингизни ўзингиз тасвирлашингиз учун бекордан–бекорга вақтингизни ўтказиб ўтирманг. Кечирасизу, лекин сизнинг жамолингизни кўриш кимга керак? Ким Худонинг жамолини кўришга муштоқ эмас?! Булардан ташқари, кимки ўзини бошқаларга кўрсатмоқчи бўлса, бундайларга Худо ҳеч қандай инъомни ваъда қилмаган. Аммо ким Худони бошқаларга улуғлаб кўрсатса, шундайларни катта туҳфа кутмоқда. “...Баракалла, яхши ва содиқ хизматкор экансан. Сен кичик бир ишда ҳам содиқ бўлганинг учун, энди сени катта ишларга муносиб кўраман. Хўжайиннинг шодлигини баҳам кўр!” (Матто 25:23). Бизнинг устозимиз бизни ҳам шундай мақтардилар. Унинг мақташи бўйича, синфимиз Рембрандларга ва Ван Гогларга тўла эди. У бирин-кетин ўқувчиларнинг эндигина бўяган расмларини кўтариб, ҳаммага бирма-бир кўрсатарди: “Баракалла, Макс! Ниҳоятда ажойиб!” Хурсандчиликдан оғзим қулоғимда эди. Хурсандчиликдан сизнинг юзингизда ҳам шундай табассум пайдо бўлади. 6 – Б О Б ХУДО НОМИ БИЛАН ТАВАККАЛ ҚИЛИНГ ...Худо бизга қўрқоқлик руҳини эмас, балки куч-қувват, муҳаббат ва нафсни тийиш Руҳини берган. 2 Тимўтийга 1:7 Бир йилда ёзнинг бир ойида икки оила саёҳатга йўл олибди. Иккала оилага ҳам уларнинг уйига қараб турадиган болакай керак бўлиб қолибди. Иккала оила ҳам мени таклиф қилди. Ўшанда мен ўн уч ёшда эдим. Ишсиз ва пулга муҳтож бўлганлигим учун иккала таклифга ҳам розилик билдирдим. Мен бу оилаларнинг итини боқардим (иккала оиланинг ҳам ити бор эди), уларнинг уйлари олдидаги ўтлоқларнинг ўтларини қирқардим (иккала оила уйларининг олдида ўтлоқ бор эди), почта қутисидан хат, газета ва журналларни мунтазам равишда олиб турардим (иккала оилага хат, газета ва журналлар келиб турарди). Иккала оиланинг юмушлари бир нарсадан ташқари, ҳаммаси бир хил эди. Бироқ шу ягона фарқ энг муҳим роль ўйнарди. Бир ишдан мен қўрқатдим. Бошқасидан эса бениҳоят ҳайратланардим. Мен Уилсонлар уйида хизмат қилишдан қўрқардим, Джонсонлар уйида ишлашни ёқтирардим. Сабаб нимада? Мен жаноб Уилсон билан таниш эмасдим. У тўғрида билганларим – фақатгина ўз кўзларим билан кўрганларим эди: тепаси ўткир найзали баланд деворлар, доимо акиллаб турадиган тўртбурчак башарали бульдок, орқа қанотлари акулаларнинг қанотларини эслатуб турувчи “кадиллак”. Бундай машиналарда фақатгина кинофильмлардаги гангстерлар юрардилар. Баланд девор, кўппак ит, гангстерлар машинаси? Унинг ўтлоғининг ўтларини бирозгина нотўғри кесиб қўйсанг, бас, тириклайин сени цементда қотириб қўйишлари ҳеч гап эмас. Уилсонларникида ишлаш менга ваҳима соларди ва нафрат уйғотарди. Аммо мен Джонсонларникида ишлашни жуда ёқтирардим. Унинг ҳам девори ва ити бор эди. У кичкинагина юк машинасини ҳайдаб юрарди. Бу юк машинани кўпинча мен уйимизнинг олдида кўрардим. Джонсон оиламизнинг дўсти эди. Мен унинг қандай кулишларини билардим, унинг хотинини танирдим, Америка футболидаги у яхши кўрган ҳимоячини билардим. Бу инсонни яқиндан таниганим учунми, уникида ишлашдан мен роҳатланардим. Сиз уйнинг хўжайинига қандай муносабатда бўлишингиздан жуда кўп нарса боғлиқ. Агар сиз ундан қўрқсангиз, унинг уйида ишлашни ҳам ёмон кўрасиз. Агар сиз унга ишонсангиз, унинг уйидаги ишингизни ҳам ёқтирасиз. Бутун борлиқнинг Хўжайинига нисбатан қандай ҳис-туйғуда бўлишингиз сизнинг ҳаётингизни белгилаб беради. Худо сизларга нисбатан Освенцим қўриқчиларига каби хушмуомалада бўляпти, деб ҳисоблайсизми? Бундай тахмин сиз ҳар куни қўрқувда яшашингиз мумкинлигидан далолат беради. Страдивари ўзининг энг зўр скрипкаси билан фахрлангани сингари, Худо ҳам сиздан шундай фахрланади, деб ўйлайсизми? Ахир, Худо сизга нисбатан айнан шундай муносабатда бўлади. Ишонаверинг, бу худди шундай. Қолаверса, сиз маҳорат ва ўз қобилиятингиз билан бажарган ишларингиздан бениҳоят хурсанд бўлишингизга ишонаверинг. Исо буни Ўзининг омонат пул ҳақидаги масалида тушунтириб берган: Яна охирзамон бир одам сафарга жўнаб, хизматкорларини чақириб, ўз мол-мулкини уларга омонатга берганига ўхшайди. У одам ҳар бир кишига ўз қобилиятига яраша: бирига беш, бирига икки, бирига бир ёмби (юнонча талант)дан бериб, жўнаб кетибди. Матто 25:14-15 “Талант” сўзи “қобилият” маъносини билдиришидан анчагина олдин, “пул” маъносини англатган. Бу сўз юнон валютасида энг катта пул миқдорини – 10 000 динорни1 англатган. Узумзорда ишловчилар ҳақидаги масалга кўра, динор бир кунлик иш ҳақи учун муносиб тўлов ҳисобланган (қаранг: Матто 20:2). Ўзингизнинг бир кунлик иш ҳақингизни 10 000 марта кўпайтиринг, сиз қобилият нима эканлигини тушуниб оласиз. Агар сиз бир йилда 30 000 доллар ишлаб топиб, йилига 260 кун хизмат қилсангиз, бир кунлик иш ҳақингиз тахминан 115 доллардан иборат бўлади. Сизнинг ҳолатингизда қобилият 115 доллардан 10 000 мартани, ёки 1 150 000 долларни ташкил қилган бўлади. Ушбу вазиятга шундай нуқтаи назардан қараб кўришга урининг. Дейлик, бир одам ҳар йили 30 000 доллардан қирқ йил мобайнида ишлади. Бутун умри давомида у 1 200 000 доллар ишлаб топади, бу бир қобилиятнинг таркибига қараганда 50 000 доллар кўп. Шундай қилиб, қобилият – бу шундай нарсаки, у орқали одам бутун умр меҳнат қилиб, пул топиши мумкин. Бу катта миқдордаги пул, шунингдек, бу – масални тушуниш калитидир. Сизнинг қандай қилиб яратилганлигингиз, Худо томонидан берилган сизнинг бетакрорлигингиз самоларда ниҳоятда қадрланади. Худо сизга сариқ чақага арзимайдиган қандайдир кичкинагина иқтидорчани, ёки беш долларлик иқтидорни инъом этмаган. Ўзингиз тўғрингизда бир неча миллонлик маблағ, кўплаб ҳолатларда эса кўп миллионга эга бўлган корхона каби фикр юритинг. Худо инъомларини сиздан қизғонмайди, балки сахийлик билан улашади. Ва Худо буни пала-партиш қилмайди, балки тўғри мўлжалга отади: “...ҳар бир кишига ўз қобилиятига яраша...” (Матто 25:12)2. Сизнинг қобилиятингиз ҳеч кимда йўқлигини эсдан чиқарманг. Ҳеч кимда йўқ. Худо сизни одатга кириб қолган ҳаёт тарзидан юқори қўяди, сизнинг ажойиб қобилиятларингизни сиз учун индивидуал равишда танлаган машғулотлари билан уйғунлаштиради. Масалда айтилишича, икки хизматкор ўз хўжайинининг ишончини оқлаганлар. “Бешта ёмби олган ўша заҳоти бориб, пулини ишга солиб, яна беш ёмби орттирибди. Шунга ўхшаб, икки ёмби олган ҳам яна икки ёмби орттирибди...” (Матто 25:16-17). Беш ёмби олган хизматкор, ўзига топширилган ишни зудлик билан бажарибди. У “...бориб, пулини ишга солибди...”. У инвестицияга бағишланган жураналларни сотиб олибди, телевизор орқали ишбилармонлар каналини кўра бошлабди. Ишончли маълумотларга эга бўлгач, у бирор мулк сотиб олиш имкониятларини ўрганишга йўл олибди. Бошланғич капиталга муҳтож бўлган ишчан проект тўғрисида эшитиб қолибди. У бор имкониятларини ўйлаб кўрибди, ҳисоб-китоб қилиб кўрибди, таваккал қилиб ишга киришибди. У ўзига ишониб топширилган пулларни ишга солибди. Иккинчи хизматчи ҳам ўзининг қобилиятларини ишга солибди. Унинг икки ёмбиси бўлса ҳам, у бу ёмбиларни ишлашга мажбур қилибди. Биринчи хизматчи сингари, у музокараларда қатнашибди, савдо-сотиқ қилиб, пулини кўпайтирибди. Уларнинг иккаласи ҳам таваккал қилишди. Иккаласи ҳам муваффақиятсизликка учраши мумкин эди. Навбатдаги биржа кризисидан сўнг уларнинг инвестициялари бир пулга ҳам арзимай қолмаслигига ким кафолат беради? Ҳеч ким. Бироқ шундай бўлса-да, улар ҳаракат қилиб кўрдилар. Хўжайин уларни мақтади. У сафардан қайтганидан кейин беш ёмби берган хизматкорни тақдирлабди: “Баракалла, яхши ва содиқ хизматкор экансан. Сен кичик бир ишда ҳам содиқ бўлганинг учун, энди сени катта ишларга муносиб кўраман. Хўжайинингнинг шодлигини баҳам кўр...” (Матто 25:21). Ушбу сўзлар орқали Исо тарихнинг сўнгида бўлиб ўтадиган ҳодисаларга бизнинг кўзимизни очади: “Кечаси ўғри қандай келса, Раббимизнинг маҳшар куни ҳам худди шундай ногаҳон келиб қолади. У куни осмон гумбурлаб тамом бўлади, моддий унсурлар қизиб, эриб кетади, ер ва унда қилинган ҳар бир иш кулга айланади” (Иккинчи Бутрус 3:10). “Хўп, яхши”, - дейди Исо ўшанда баъзи бир одамларга. Сиз ўшаларнинг ичида бўлишни истайсизми? Яратувчи сизнинг кўзларингизга қараб туриб, бутун инсоният кўз олдида сизга қуйидагиларни айтишини хоҳлайсизми: “Яхши, ишларинг жойида”? Эҳтимол, сиз ҳеч қачон отангизнинг тақдирлашларини эшитмагандирсиз, ёки бўлмаса, ўқитувчиларингиз сизга доимо дакки бериб келгандирлар. Аммо Худо сизларни мақтайди. У сизларни “яхши”, деб айтади. У кимнидир яхши деб атаса, сиз Унинг гапларига ишонишингиз мумкин! Ёмон ва гуноҳкор одамларни яхши қилишга фақатгина У қодир. Фақатгина У журъатсизларни содиқ қилиши мумкин. “Баракалла, яхши ва содиқ”. “Яхши ва порлоқ” ёки “яхши ва машҳур” эмас. Ҳаттоки “яхши ва самарали” ҳам эмас, оддийгина қилиб “содиқ”, деб атайди. Беш ёмби олган хизматкори билан бўлиб ўтган суҳбатдан сўнг, хўжайин икки ёмби олган хизматкорга мурожаат қилибди. Беш миллион доллар пул ишониб топширилган менеджерни хўжайин роса мақтабди. Икки миллионга эга бўлган хизматкорига у нима дер экан? Худди олдингидай сўзлар! “Баракалла, яхши ва содиқ хизматкор экансан. Сен кичик бир ишда ҳам содиқ бўлганинг учун, энди сени катта ишларга муносиб кўраман. Хўжайинингнинг шодлигини баҳам кўр...” (Матто 25:23). Хўжайин олдинги хизматкорини қандай мақтаган бўлса, бунисини ҳам бирор сўзни тушириб қолдирмай мақтаган. Ошхонада бева-бечораларга шарбатлар қуйиб берган икки талантли хизматчи, бутун стадионларни тўпловчи беш талантли воиз-хизматчи сингари худди ўша мақтовни эшитади. Ҳосил ҳар хил, аммо мақтов бир хил. Бундан қандай маъно келиб чиқади? Худо номи билан таваккал қилиш учун ўзингизнинг бетакрорлигингизни ишга солинг! Агар болаларга қарашни яхши уддалай олсангиз, болалар уйида ёрдам беришга истак билдиринг. Агар сиз ишбилармонлик қобилиятига эга бўлсангиз, кам таъминланган ва бошпанасизлар учун ошхона очинг. Агар Худо сизда тиббиётга бўлган қобилиятни жо қилган бўлса, бир кунингизни ёки йилларни СПИД билан касалланганларга ёрдам беришга бағишланг. Хатога йўл қўйишдан қўрқиб таваккал қилмаслик – ягона хато ҳисобланади. Бир талант топширилган хизматкор ҳам шундай хатога йўл қўйди. Хўжайин унга эътибор бердимикан? Албатта, эътибор қилди. Учинчи хизматкор билан юз берган воқеа бизни ҳушёр тортишга ундайди. «Битта ёмби олган ҳам келиб, шундай дебди: “Хўжайин! Мен сизнинг қаттиққўл одам эканингизни билардим. Сиз экмаган ердан ўрасиз, уймаган жойдан хирмон кўтарасиз. Шунинг учун мен қўрққанимдан бориб, сизнинг ёмбингизни ерга яшириб қўйдим. Мана берганингиз!”» (Матто 25:24-25). Учинчи хизматкорнинг тутган йўлини олдинги икки хизматкор қилган иш билан таққослаб кўринг. Содиқ хизматкорлар бориб, ўз талантларини ишда қўллабдилар (қаранг: Матто 25:16-17). Қўрқоқ хизматкор эса бориб, яшириб қўйибди (қаранг: Матто 25:18). Олдинги икки хизматкор – ишда фойдаланибдилар. Учинчиси – кўмиб қўйибди. Олдинги икки хизматкор таваккал қилиб, йўлга отланибдилар. Учинчиси эса, қимирлашга қўрқиб, жойида қотиб ўтираверибди. У ниҳоятда даҳшатли, иқтидорли инсонларга хос бўлган ва кенг тарқалган катта хатога йўл қўйган. У хўжайинига фойда келтириш учун ўз иқтидорини ишлата олмаган. Қобилият, иқтидорга ҳамма эга. Лекин Хўжайинга фойда келтириш учун қанча одам ўз иқтидорини ишлатар экан? Кўпчилик “ўзлигини” топа олади. Эҳтимол, улар “ўзликни” қаерда қўллашни ҳам топа оларлар. Лекин “нима учун”? Нима сабабдан Худо сизнинг сумкангизга нарсаларни бошқача қилиб эмас, балки айнан шундай қилиб жойлаган? Ҳисобчи, сиз ўзингизнинг сонларни бошқариш қобилиятингизни қандай қилиб тушунтириб берасиз? Инвестор, Бобби Фишер шахмат тахтасини бошқаргани каби, сиз акциялар бозорини моҳирлик билан бошқариб келмоқдасиз. Бундай қобилиятлар сизда қаердан пайдо бўлганлигини ҳеч ўйлаб кўрганмисиз? Тилшунос, чет тиллар кўплаб одамларнинг нутқ аппаратини фалаж қилади, сиз эса ўзингизни янада эркинроқ хис этиб, ўзга тилда бемалол сўзлашасиз. Нима учун? Уй бекаси, сизнинг хонадонингизда ҳаммаси “ролл-ройс” мотори сингари, бир текисда ва мунтазам равишда ишлайди. Сиз нима учун бундай қиласиз? Эҳтимол, одамлар сизни севиши учундир? Сизга пул тўлашлари учундир? Сиздан ҳайратланишлари учунми? Сизни ишга ёллашлари учунми? Агар сизнинг жавобингизда фақатгина сизнинг ўзингиз гавдалансангиз, демак, сиз энг асосий сабабни назардан четда қолдирган бўласиз ва катта хатога йўл қўясиз. Сизнинг бемаъни моҳиятингиздаги гуноҳ ўз фойдангиз учун самовий инъомларни мусодара қилади. К. С. Льюис шундай ёзади: ...Ҳар қандай гуноҳ – Худо бизга берган қувватни бузиб кўрсатишдир. Агар биз ҳаммасини бузмаганимизда ва “буни мен қилдим” деб эмас, балки “буни Худо қилди” деб айтганимизда эди, бу қувват ажойиб гул бўлиб очиларди. Илоҳий идишдан оқиб тушаётган шаробни биз заҳарламоқдамиз. У бизнинг ёрдамимизда бир Мусиқа яратмоқчи, биз эса ёлғон гапирмоқдамиз. У автопортрет яратмоқчи, биз эса уни карикатурага айлантирмоқдамиз. Шунинг учун ҳар қандай гуноҳ – бу шаккокликдир3. Бразилияда хизмат қилиб юрганимда, мен кичкинагина жамоатимизнинг кўнгиллилар ишига раҳбарлик қилардим. Рио-де-Жанейро кўчаларида муҳтожлар ниҳоятда кўп эди. Улар биздан пул сўраганларида, одатда биз “йўқ”, дер эдик. Баъзида эса уларга бошқача тарзда ёрдам бериш имкониятимиз бўлмаганлиги учун, пул берардик. Биз ёрдам тариқасида пул берган одамлар, бир неча соат ўтгач спиртли ичимликлар ичиб олиб, кўчада аранг гандираклаб юрганларининг кўпинча ўзимиз гувоҳи бўлардик. Бундай ҳолат менинг асабимни қўзғатарди: “Мен унга ўзига егулик сотиб олиши учун пул бергандим. У қандай қилиб бу пулларга ароқ олиб, ичиб юриши мумкин!?” Шунда менинг жиғибийрон бўлишим тўғрими? Йўқ. Бу одам ўзига берилган пулни керакли бўлган нарсага ишлатмаган. Агар биз ҳам бошқача йўл тутганимизда, биздан дарғазаб бўлган Раббий хато қилган бўладими? Йўқ. Бу масалга кўра, У чиндан ҳам дарғазаб бўлади. Баъзилар ўз қобилиятларини ишга соладилар ва Худога шон-шуҳрат келтирадилар. Бошқалар ўз қобилиятларини суистеъмол қиладилар ва Худони ранжитадилар. Баъзилар самара келтириб, Уни қутлайдилар. Бошқалар баҳоналар излаб, Уни ҳақоратлайдилар. Масалан, битта талант берилган хизматкор худди шундай йўл тутди. “Мен сизнинг қаттиққўл эканлигингизни билардим...” – деди у. Хўжайин бунга чидай олмади. Унинг жавобида қудрат янграётганини ҳис этиб кўринг-а: “...Эй ношуд, ялқов хизматкор! Мен экмаган ердан ўришимни, уймаган жойдан хирмон кўтаришимни биларкансан, у ҳолда пулимни судхўрларга қарзга берсанг бўлмасмиди? Шунда мен келиб, уни фойдаси билан қайтариб олган бўлар эдим...” (Матто 25:26-27). Эх-ҳа! Нима юз берди? Бундай важоҳат қаердан келди? Жавобни ўтказиб юборилган иборадан топасиз. Хўжайин хизматкорининг у ҳақда айтган гапларнинг, фақатгина битта иборадан ташқари, ҳаммасини айнан ўшандай қайтарди. Сездингизми? “...Мен сизнинг қаттиққўл эканлигингизни билардим...” (Матто 25:24). Хўжайин ўзи ҳақидаги сўзларни қайтармади, чунки бу сўзлардан у норози эди. Хизматкор ўз хўжайинини қаттиққўл деб атаб, жазога лойиқ бўлди. Масиҳ фарзийларни тасвирлаганда, уларни бағритош деб атагани сингари, хизматкор ҳам ўз хўжайинини шундай сўз билан атади (қаранг: Матто 19:8; Ҳаворийлар 7:51). Ибронийларга мактубда китобхонлар ўз юракларини тош қилиб олмасликларига муаллиф мурожаат этиб, шу сўздан фойдаланади (қаранг: Ибронийларга 3:8). Бир талантли хизматкор ўз хўжайинини қаттиққўл, бағритош ва золим, деб атади. Хизматкорнинг айби – ўзига ишониб топширилган пулдан нотўғри фойдаланганлигида эмас, балки у тўғри тушунчага эга бўлмаганлигида. Унинг хўжайини ҳақиқатдан ҳам қатиққўл бўлганми? У хизмат кўрсатмаган ишчиларга миллионлаб инъомларни берди; хўжайин икки талант берган хизматкорини, беш талантга эга бўлган хизматкори сингари мақтади; у иккала хизматкори билан юзма-юз учрашиб, осмон ва жаҳаннам гувоҳлигида деди: “Баракалла, яхши ва содиқ қул!” Шундай хўжайин қаттиққўл бўладими? Ҳа, ниҳоятда меҳрибон ва рахмдил. Қаттиққўлми? Йўқ. Бир талантга эга бўлган хизматкор ўз бошлиғини билмас эди. Бироқ билиши керак эди. Хизматкор ўз хўжайини билан бир уйда яшаган.У хўжайини кўрган, унинг исмини билган, аммо унинг қалбини асло тушунмаган экан. Шунинг учун ҳам хўжайинининг қалбини чилпарчин қилди. Ахир, бу хизматкор ўз хўжайинини яқиндан билиши мумкин эди. Бошқа хизматчилар хўжайинни яхши билишарди. У бошқа хизматчилардан сўраши мумкин эди. Лекин у сўрамади. Охир-оқибатда хўжайин буйруқ берди: “Энди ундан ёмбини олиб ўн ёмбиси борга беринглар! Чунки кимда бор бўлса, унга яна берилади ва у мўлчиликда бўлади. Кимда йўқ бўлса, ундан бори ҳам тортиб олинади. Энди бу ярамас хизматкорни ташқарига, қоронғуликка улоқтириб юборинглар. У ерда йиғи-сиғи ва оҳ-воҳлар бўлади” (Матто 25:29-30). Исо бу тарихнинг охирини юмшатишдан бош тортди. Бевафо хизматкорлар Раббий уйида яшамоқдалар. Хизматкорлар Унинг коинотидан роҳатланмоқдалар, Унинг бойликларидан фойдаланмоқдалар; ҳаттоки Унинг ҳузурида истиқомат қилиш имкониятига эгадирлар. Аммо У ҳақиқатда нима хоҳлаётганини хизматкорлар билмайдилар, шунинг учун ҳам улар ўз талантларини керак бўлган жойда қўлламайдилар. Бу фойдасиз хизматкор ким? Агар сиз ҳеч қачон ўз талантларингиз орқали Худога хизмат қиламаган бўлсангиз, бу сизсиз. Агар сиз Худо қаттиққўл деб ўйласангиз, бу сизсиз. Сизлар ўз талантларингизни кўмиб, яшашингизга тўғри келади. Сиз бир неча миллионлик талантингизни кофенинг бонка идишига солиб қўясиз, бонкани столнинг тортмасига беркитасиз ва Худо учун ҳеч нарса қилмайсиз. Сиз яхши номга эга бўлиш учун, кексалигингизни таъминлаш учун, инвестицион портфелга эга бўлиш учун ёки империя қуриш учун ўзингизнинг ноёблигингиздан фойдаланишингиз мумкин, аммо сиз Худонинг Шоҳлигини қурмайсизлар. Сиз ўзингиз ҳақингизда кўп нарсаларни билишингиз мумкин, аммо У тўғрида ҳеч нарса билмайсиз. Жаноб Уилсон билан бўлган менинг тарихим сингари. Сиз Унинг ўтлоғидаги ўтни ўришингиз ва Унинг итини боқишингиз мумкин, аммо буларни сиз қўрқув билан қиласизлар. Сизнинг қалбингиз совуқ бўлади. Хато қилиб қўйишдан қўрқиб, Худо учун бир нималар қилишга интиласиз, аммо У учун ҳеч нарса қилмайсиз. Унинг Шоҳлигига нисбатан нотўғри қарор қабул қилишдан қўрқиб, сиз ҳеч қандай қарорга келмайсиз. Ниманидир нотўғри қилиб қўйишдан чўчиб, сиз ниманидир қилиш имконини қўлдан бой берасиз. Сиз ўша хизматкор сингари ҳеч нимага эриша олмайсиз, ва натижада у каби қуйидагича сўзларни эшитасиз: “...Эй ношуд, ялқов хизматкор!” (Матто 25:26). Аммо сиз бу йўлдан юришга мажбур эмассиз. Отангизнинг қалбини топишга ва Унга эргашишга ҳали кеч эмас. Сизнинг Худоингиз – эзгу ва мурувватли Худо. Худованд раҳмдил, меҳрибондир, жуда узоқ сабрли ва иноятлидир. У охиригача аразлаб юрмас, тоабад дарғазаб ҳам бўлмас. Айбларимизга қараб бизга муомала қилмас, гуноҳларимизга яраша бизга жазо бермас. Осмон ердан қанчалик юксак бўлса, Ундан қўрққанларга инояти шунчалик кўпдир. Шарқ Ғарбдан қанчалик узоқда бўлса, ёзиқларимизни биздан шу қадар узоқлаштирди. Ота фарзандларига қандай марҳамат қилса, Худованд Ундан қўрққанларга шундай марҳаматлидир. Забур 102:8-13 Бу Худо – қаттиққўл, бераҳм ва дарғазабми? Асло йўқ. У сизга қобилиятларни ато этди ва абадий ҳаётни ваъда қилди. Шундай экан, олдинга қараб олға босинг – йиқилишингизга У асло йўл қўймайди. Таваккал қилинг – сиз талофотга учрашингизга У асло йўл қўймайди. Шундай кун келадики, сиз Унинг қўлларини ўз елкаларингизда ва Унинг нигоҳини ўз юзингизда ҳис қиласиз. У сизларни шундай кун келиши ҳақида ўйлашингизга даъват этади. “Баракалла, яхши ва содиқ хизматкор экансан”, - дейди У сизларга. Шундай сўзларни эшитишингизга ишончингиз комилми? Агар “ҳа” бўлса, унда бўрлар солинган ўз бонкачаларингизни олинг ва Масиҳнинг портретини бўянг! Агар йўқ бўлса, кейинги бобни ўқиб чиқинг. Мен сизларни ўйлаб, кейинги бобни ёздим. Худо сизни заминдаги энг зўр, “асосий нуқтага” олиб боришда ўша бобдан фойдалансин. Сизга берилган инъомлар у ерда буюк мақсадга – Худони улуғлашга хизмат қилсин. С новой страницы 7 – Б О Б ДУНЁДАГИ ЭНГ ЗЎР “АСОСИЙ НУҚТА” ...Чунки Масиҳ ҳам бизни Худога яқинлаштириш ва гуноҳларимизни ювиш учун бир марта азоб чекиб, ўлди. Ўзи солиҳ киши бўлгани ҳолда, гуноҳкорлар учун қурбон бўлди... 1 Бутрус 3:18 Саксон етти ёшли чол ўзининг қолган кунларини Римдан унчалик узоқ бўлмаган сокингина итальян қишлоғида бир қанча китоблар ва еттита мушук билан ўтказарди. Унинг хотини бундан ўн икки йил олдин вафот этган, биттаю битта қизи ҳозирда Афғонистонда ишларди. У бир оқимда яшарди: у кўча-кўйга камдан–кам чиқар ва одамлар билан баъзида гаплашарди, холос. Унинг ҳаёти бир хил, ёлғизликда ва аранг ўтарди. Джорджио Ангелоцци – чолнинг исми шундай эди – бир кун келиб ўз ҳаётини ўзгартиришга қарор қилди. Шунинг учун чол уни қабул қиладиган оилани қидира бошлади. Тўқсонга борган чол Италиянинг энг машҳур ва таниқли газетасига эълон берди: “...бобога муҳтож бўлган оилани қидирмоқдаман. Мени қабул қилишга тайёр бўлган оила бюджетига 500 евро қўшишга тайёрман”. Бу эълон унинг ҳаётини ўзгартириб юборди. Газетанинг биринчи саҳифасида у ҳақда катта мақола чоп этилди. Узоқ-узоқ ўлкалардан – Колумбия, Янги Зеландия ва Нью Джерсидан унга йўлланган таклифлар оқиб кела бошлади. Бир кунда Ангелоцци машҳур бўлиб кетди. Унинг ҳаёти бир зумда ўзгарди–қолди: олдинлари бўш вақтдан бошқа унинг ҳеч нарсаси йўқ эди, энди эса одамлар билан учрашишларга, уларнинг саволларига жавоб беришга аранг вақти етарди. Ангелоццининг эълони машҳур юлдузлардан бирининг эътиборини жалб этди. Бундан ташқари, бир миллионер денгиз бўйидаги ҳашаматли виллада яшашни таклиф қилди. Аммо Ангелоццининг айтишича, фақатгина биргина хат бошқалардан ажралиб турарди, чунки мактуб сўнгида барча оила аъзолари: ота, она, ака-сингил болалар имзо қўйган эканлар. Ангелоцци биринчи қаватда жойлашган уйга – ўша оилага кўчиб ўтди. Чол бўш вақтларда уйнинг орқа томонидаги боғда сайр қиларди, идиш-товоқларни ювишга, хуллас, уйдаги барча юмушларни бажаришга ёрдамлашар эди. “Мен бу оилага тушганимдан беҳад хурсандман, - дейди у, - билмадим, эҳтимол бу омаддир, балки Эгам Худо менинг ғамимни егандир... Ўзимнинг янги уйимни топганимни, мен дарровдангина тушундим”1. Ангелоцци шундай ажойиб оилани топишини унинг сўнгги фикрлари ҳаммасидан ҳам яхши изоҳлаб берди. Самолар зерикарли ва монотон нарсаларни ҳеч қачон яратмайди. Масиҳ кунларнинг бирида шундай деди: “Ўғри фақат ўғирлаш, бўғизлаш, барбод қилиш учун келади. Мен эса уларга ҳаёт, фаровон ҳаёт бериш учун келганман” (Юҳанно 10:10). Бундан ташқари, Худо ёлғизликнинг муаллифи ҳам эмас. Яратувчининг илк айтган сўзларидан биз қуйидагиларни билиб оламиз: “...одамнинг ёлғиз бўлиши яхши эмас...” (Ибтидо 2:18). Худо биздан эътирозларни қабул қилмайди. Биз танҳо қолиш вазиятларини қадрлашимиз мумкин – бироқ бутун умр ёлғизликда яшаш...? Ҳеч қачон. Шундай бўлса-да, бизларнинг кўпчилигимиз ёлғизликда яшаш тилини ниҳоятда яхши ўзлаштириб олганмиз. “Ҳеч ким бизни билмайди, - деб ўйламиз биз. – Одамлар менинг исмимни биладилар, аммо қалбимни билмайдилар. Улар менинг қиёфамни биладилар, аммо менинг ҳис-туйғуларим уларга номаълум. Менинг ижтимоий суғурта карточкамнинг рақами бор, аммо мен ўзимнинг қалб дўстим деб аташим мумкин бўлган инсон йўқ. Ҳеч ким менинг қандайлигимни тўлиқ билмайди. Ва... ёнимда ҳеч ким йўқ”. Биз жисмоний яқинликка муҳтожмиз. Буни тушунган Нью-Йоркнинг икки ишбилармон яшовчиси қучоқ сота бошладилар. Сиз қучоқлаш байрамида қатнашишингиз мумкин эди. Албатта, байрамдан олдин сиз махсус хулқ кодекси билан танишиб чиқишингиз лозим2. Одам Атонинг қовурғасидан Момо Ҳаво пайдо бўлгандан сўнг, биз бир-биримизга яқинлашиш учун интиламиз. Биз яқинликка муҳтожмиз. Қолаверса, улар бизни ёдда сақлашларини хоҳлаймиз. Ёлғиз қалб гимнида яна бир мисра мавжуд: “Мен ҳеч кимга керак эмасман”. “Мен бошқа болаларга керакман... Қачонлардир мен бизнесда керак бўлган эдим... Менинг турмуш ўртоғимга (ёки дўстимга) мен керак эмасман...” Ёлғиз одамлар мунтазам равишда ўзларини бировга керак эмаслиги ҳисси билан курашиб келадилар. Бундай ўй-фикрлардан нима қилиш керак? “Мени ҳеч ким билмайди. Ёнимда ҳеч ким йўқ. Менинг ҳеч кимга керагим йўқ”. Кимгадир керак бўлиш учун нима қилиш лозим? Кимлардир ўзини иш билан кўмиб ташласа, яна кимдир карахт бўлганча бўкиб ароқ ичади. Кимлардир уй ҳайвонларини боқса, яна кимлардир жазманларини боқадилар. Баъзилар шифокорларга мурожаат қиладилар. Фақатгина камчилик одамлар Худони ахтарадилар ва Унга интиладилар. Худо Ўзини излашга бизни чорлайди. Бошқаларга керак эмасликдан Худонинг шифо топиш курси барда ҳам, танишув хизматида ҳам, никоҳда ҳам, қизиқишлар бир бўлган клубларда ҳам ўтилмайди. Одат тусига кириб қолган кундалик ҳаёт тарзидан Худонинг радикал равишда шифо бериши, сизни Байтлаҳм шаҳридаги Исо туғилган жойга бошлаб боришдан иборатдир. Чақалоқнинг ҳузурига. Иммануилнинг олдига. Буларнинг бари Худованднинг пайғамбар орқали айтгани бажо келиши учун рўй берди. «“...Қиз ҳомилали бўлгай ва ўғил туққай, Унинг исмини эса Иммануил қўюрлар. Иммануил – “Худо биз билан” демакдир» (Матто 1:23). Шундай каромат эсингиздами? Иммануил. Яҳудийча бу исмнинг маъноси сўнгги икки минг йил ичида ҳам ўзгаргани йўқ. “Имману” - “биз билан бирга” маъносини англатади. “Ил” – “Илоҳим”, яъни “Худо” сўзининг ҳосиласи. “Бизнинг тепамиздаги Худо” ёки “ён-елимиздаги Худо” эмас. У “биз билан келган Худо”. Худо биз билан. “Бойлар билан Худо” ёки “имонлилар билан Худо” эмас. Балки, Худо биз билан. Ҳаммамиз билан бирга. Руслар, немислар, буддистлар, мармонлар, юк машиналари ҳайдовчилари, таксистлар ва кутубхоначилар билан бўлган Худо. Худо биз билан. Худо биз билан. Ахир “билан” кўмакчисини биз яхши кўрамиз, шундайми? “Мен билан борасанми” – деб сўраймиз биз. “Магазинга, шифохонага? Ҳаётда бирга мен билан юрасанми?” Худо биз билан бирга бўлишини айтади. “…Мана, Мен ҳар куни, дунёнинг охиригача сизлар билан бирга бўламан” (Матто 28:20). Ушбу ваъдада қандайдир шартларни топиб кўринг – сиз уларни топа олмайсиз. Ваъдада қуйидагича сўзларни сиз тополмайсиз: “Агар сизлар ўзингизни яхши тутсангизлар… ёки ишонсангизлар, Мен сиз билан бирга бўламан. Мен сизлар билан фақатгина якшанба кунги ибодатларда… агар бу ёғ суртиш бўлса, бирга бўламан”. Йўқ, асло бундай шартлар йўқ. Худонинг ваъдасида майда ҳарфлар билан ёзилган қўшимча шартларни кўрмайсиз. У ҳар доим биз билан бирга. Худо биз билан бирга. Одамлар эҳтиёж бўлган нарсаларни, пайғамбарлар уларга беришга қодир эмасдилар. Ҳаворийлар буларнинг уддасидан чиқа олмас эдилар. Фаришталар бунга тўғри келмасди. Худо мўъжиза ва айтганларидан янада кўпроғини берди. У Ўзини Ўзи юборди, У Ўз Ўғлини юборди. “Калом инсон қиёфасига кирди ва биз аро маскан қилди…” (Юҳанно 1:14). Менинг жиянимнинг эри бошқа шаҳарга ишга жойлашди. У бир ой давомида ҳар дам олиш кунларида у ёқдан–бу ёққа сарсон-саргардон бўлиб юрди. Болалар ота билан кўпроқ бўлишни исташар эди, аммо бунга отанинг имкони ҳам, вақти ҳам йўқ. Бир куни кечқурун ота уч ёшли ўғилга хайрли тун тилаш учун уни телефонга чақирди. “Менга отамнинг овози эмас, унинг ўзи керак”, - деди болакай эътироз билдириб. Мана минг йиллар давомида биз Худонинг овозини эшитиб келамиз. Байтлаҳмга қадар у бизнинг ҳузуримизга башоратчиларни, устозларни ва Ўз сўзларини юбориб турди. Аммо у ерда, ҳайвонларнинг охурида Худо Ўзини Ўзи бизга инъом қилди. Кўпчилик учун бу ҳолат тўсиқ бўлиб хизмат қилади. Ислом Худони Ўз пайғамбарлари орқали ҳаракат қиладиган Зот, деб билади. У ўз фаришталарини, пайғамбарларини, китобларини юборади, аммо Ўзи бизнинг олдимизга келиши учун Ўзини ниҳоятда муқаддас, деб билади. Агар Худо ерга тушиб келганда эди, бу Унинг “обрўсини тўккан бўларди”3. Худо ерга оёқ босган, деб таъкидловчи одамлар, Унинг муқаддаслигини шубҳа остига қўядилар. Одамлар Уни булғайдилар. Улар Худога ширк келтирадилар. Масиҳийлик эса, аксинча, Худонинг кутилмаганда келишидан хурсанд бўладилар. Унинг табиати Уни самоларда қолишига имкон бермайди, қайтанга, Уни ерга чорлайди. Худонинг буюк Каломида У нафақат қандайдир юмушлар билан бировларни юборади, балки Унинг Ўзи келади; У нафақат юқоридан пастга қарайди, балки одамлар орасида яшайди; У нафақат биз билан сўзлашади, балки бошқалар каби орамизда биз билан яшайди. У Марямнинг қорнида қимирлайди. Қўра охуридаги сомонда думалайди. Эшакни миниб юради. Худо биз билан. Азоб-уқубат нималигини У билади. Унинг ука ва сингиллари Уни ақлдан озган, деб аташарди. Очарчилик нималигини У билади. Буғдой даласидан буғдойларни сидириб олиб, кафтларида ишқалаб, У ер эди. Чарчоқ нималигини У билади. У шу қадар чарчаган эдики, ҳаттоки тўлқин чайқаётган қайиқда ухлаб қолади. Хоинлик нималигини У билади. У Яҳудога уч йиллик севгисини тақдим қилди. Ўз навбатида Яҳудо эса Уни хоинларча ўпич билан фош қилди. Ҳаммасидан ҳам У гуноҳ билан жуда яхши таниш. Ўйланманг, Унинг Ўзи бегуноҳ. Бироқ У сизнинг гуноҳларингизни билади. Сиз қачонлардир айтган ҳар бир ёлғон сўзларни У билади. Сиз зарар етказган ҳар бир одамни У билади. Сиз ўғирлаган ҳар бир арзимас нарсани ҳам У билади. Сиз берган ҳар бир ваъдангизни бузганингизни У билади. Сиз қўлдан берган ҳар бир хайрли ишни У билади. Сиз назардан четда қолдирган ҳар бир имкониятни У билади. Сиз Худога қарши қилган ҳар бир ҳаракатингиз ҳақида У билади, чунки ҳар қандай гуноҳ – бу Худога қарши қаратилган гуноҳдир. У бундай ишлар ҳақида сиздан яхши билади. У бундай ишларнинг баҳосини яхши билади. Зеро У булар учун ҳақ тўлаган. “...Чунки Масиҳ ҳам бизни Худога яқинлаштириш ва гуноҳларимизни ювиш учун бир марта азоб чекиб, ўлди. Ўзи солиҳ киши бўлгани ҳолда, гуноҳкорлар учун қурбон бўлди. Унинг баданини ўлдиришган бўлса-да, Руҳи тирилди” (1 Бутурс 3:18). Ҳар бир одамнинг қалбини ларзага келтирадиган Исонинг мурувватли хатти-ҳаракати моҳиятини тушунишга, бизга ёшгина Блейк Роджерс ёрдам беришга қодир. У дугонаси Маурага нисбатан шундай муносабатда бўлдики, унинг қилган ҳаракатлари қайсидир маънода оз бўлса-да, Исонинг хатти-ҳаракатларини эслатиши мумкин эди. Кунларнинг бирида Маура ўз-ўзидан минғиллаб қўшиқ айта бошлади. Устоз унинг мусиқий қобилиятларини мақтади, аммо қўшиқ айтишни тўхтатишини илтимос қилди. Дарс пайтида қўшиқ айтиш – бу одобдан эмас. Бироқ Маура ўзини тўхтата олмасди. Унинг қалбида янграётган қўшиқ овоз чиқариб куйлашни талаб этарди. Бир неча бор огоҳлантиришдан сўнг, ўқитувчи чора кўришга қатъий қарор қабул қилди. У синф доскасида Мауранинг аъло даражада, яъни яшил рангда турган ўзлаштириш кўрсаткичини ҳаммани қўрқитувчи кўк зонага, яъни энг қолоқ ўқувчиларни кўрсатиб турувчи зонага суриб қўйди. Бу эса муаммоларни англатарди. Бундан ташқари, кўк зонада турган кўрсаткич Маурада қандайдир муаммо борлигини ҳам англатарди. Қолган ўқувчиларнинг магнит кўрсаткичи яшил зонада эди. Кўк зонада фақатгина Мауранинг бир ўзи турарди. Маура йиғлай бошлади. Блейк қизга ёрдам бермоқчи бўлди. У Мауранинг сочларидан силади, уни кулдирмоқчи бўлди ва яхши гаплар билан юпатишга интилди. Аммо ҳеч қандай натижа чиқмади. Маура ҳалигача ўзини ёлғиз ҳис қиларди. Ва ниҳоят, қизга ёрдам беришга Блейк яна бир марта ҳаракат қилиб кўрди. Қарасаки, ўқитувчи унга тикилиб турган экан, шунинг учун у ҳам қўшиқ айта бошлади. Муаллима Блейкка танбеҳ берди ва жим бўлишни буюрди. Аммо Блейк қўшиқ куйлашни давом эттирди. Сабри тугаган ўқитувчи унинг ҳам ўзлаштириш магнитини яшил зонадан кўк зонага ўтказиб қўйишга мажбур бўлди. Блейк жилмайди, Маура эса йиғлашдан тўхтади. Қизнинг ҳақиқий дўсти бор эди. Бизнинг тасаввуримизда эса, Исо биз учун нималарга қодир эканлигини биз билиб олдик. Бизни ҳам кўк рангга бўяб қўйинг, чунки ҳар биримиз кўк зонага яраша гуноҳ иш қилганмиз. Бизнинг магнитчаларимиз досканинг “ёмон” қисмига жойлашган. Гуноҳларимиз бизни Худодан ажратиб қўйган. Бироқ Масиҳ бизни шунчалик қаттиқ севдики, бизни ёлғиз ташлаб кетмади. Блейк сингари, У ихтиёрий равишда яшил зонадан кўк зонага, солиҳликдан гуноҳкорлар томонга ўтди. Ана шу билан ўхшашлик тугайди. Блейк Мауранинг ёлғизлигини баҳам кўрди, аммо Масиҳ жуда кўп нарсаларга эришди. У бизнинг ўрнимизни эгаллади. Биз кўк зонадан яшил зонага ўта олишимиз учун, У яшил зонадан кўк зонага ўтди. “...Чунки Масиҳ ҳам бизни Худога яқинлаштириш ва гуноҳкорларимизни ювиш учун бир марта азоб чекиб, ўлди. Ўзи солиҳ киши бўлгани ҳолда, гуноҳкорлар учун қурбон бўлди...” (1 Бутрус 3:18). Масиҳ сизларнинг гуноҳларингизни йўқ қилади, уларни ювиб, сизнинг ўрта миёналигингизни ҳам йўқ қилади. Энди сиз: “Мени ҳеч ким билмайди”, деб айтмайсиз. Худо сизни билади. У сизнинг исмингизни Ўз қўлларига ёзиб олган ва сизнинг кўз ёшларингизни Ўзининг идишчасида сақламоқда (қаранг: Ишаё 49:16; Забур 55:9). “Эй Худованд, Сен мени синадинг ҳамда билиб олдинг. Ўтириб-туришларимни Сен биласан, хаёлларимни узоқдан англайсан. Юришиму ётишимни Сен текширасан, барча йўлларим Сенга равшандир. <...> Олдимдан ва орқамдан мени ўраб олиб, қўлингни устимга қўйгансан” (Забур 138:1-3, 5). Худо сизни билади. Ва У сизнинг ёнингизда! Чўпон Ўз қўйларидан узоққа кетадими (қаранг: Юҳанно 10:14)? Ток Ўз шохларидан-чи (қаранг: Юҳанно 15:5)? Худо ҳам худди шундай сизнинг яқинингизда. У ёнингизда. Ушбу сўзлар ванна хонанинг ойнасига ёпиштирилган эслатмадай: “...Худо мен томонда” (Забур 55:10). Унинг Шоҳлиги сизга муҳтож. Камбағаллар сизларга муҳтож; ёлғизлар сизларга муҳтож; Жамоат сизларга муҳтож... Худонинг иши сизларга муҳтож. Сиз – асосий мақсаднинг бир қисмидирсиз. “...Масиҳга аввалдан умид боғлаган бизлар Худонинг шон-шарафини ошириш учун яшашимиз лозим” (Эфесликларга 1:12). Худонинг Шоҳлиги учун сиз ўз қобилиятларингизни очишингиз ва улардан фойдаланишингиз зарур. Худони улуғлаш учун улардан фойдаланинг. Ҳаммага жар солинг: Худо биз билан, биз ёлғиз эмасмиз. Джордано Ангелоццининг қалби ёлғизликдан ўзига уй ахтаришга уни ундади. У уйни излаб ҳам топди. Бироқ минг афсуски, унинг уйи абадий эмас. Аммо сизники – абадий бўлади. Қабр чизиғидан сўнг сизни Худо томонидан сиз учун ҳозирлаб қўйилган жой кутади. “...Мен бориб сизларга жой тайёрлайману, яна келиб, Мен бўлган жойда бўлишингиз учун сизларни олдимга олиб кетаман” (Юҳанно 14:3). “...Худо бизни ғазаб учун эмас, балки Раббимиз Исо Масиҳ орқали нажот топиш учун тайин этди...” (1 Салоникаларга 5:9). Сиз қутқарилиш ва нажот топиш учун туғилгансиз. Исо сизни қутқаришига сиз имкон бердингизми? Бу ҳақда жиддий ўйлаб кўринг. Инсон тақводор бўлиши мумкин ва шу билан бирга, ҳалокатга олиб борувчи йўлдан бориши ҳам мумкин. Родеога қатнашганингиз билан сиз ковбой бўлиб қолмайсиз. Шу сингари сизнинг жамоатга бориб туришингиз, сизни Худонинг фарзанди қилиб қўймайди. Сиз Унинг таклифини қабул қилишингиз керак. Сиз ҳаётингизнинг календарида қутқарилишингиз куни бўладиган бирор кунни аниқ белгилай оласизми? Худо сизга берган кучга то сиз суянишга қарор қилмагунингизча, У томонидан берилган кучни ўзингизда топишга интилишингизнинг асло маъниси йўқ. Айнан Масиҳда биз аслида ким эканлигимизни ва бу дунёда нима учун яшаётганлигимизни англаймиз. “Худо ҳамма нарсани Ўз хоҳиши бўйича бажаради. У биз учун ҳам Ўзининг орзу-ниятини амалга ошириб, бизни Масиҳ орқали азалдан танлади ва самовий меросдан баҳраманд қилди” (Эфесликларга 1:11). Худо билан сўзлашиш учун вақт ажратинг. Сиз ҳозир бирор қарор қабул қиласизми ёки олдинроқ сиз қабул қилган қарорда тасдиқланасизми, – Яратувчи билан ўзингизнинг абадий ҳаётингиз тўғрисида суҳбатлашинг. Эҳтимол, сизга қуйидагича ибодат ёрдам берар: “Иммануил, Сен мен билансан. Сен инсон қиёфасини қабул қилдинг ва танага айландинг. Сен Қутқарувчи бўлдинг ва менинг гуноҳларимни Ўзингга олдинг. Мен Сенинг инъомингни қабул қиламан. Мен Сенга ишонаман, Сен – менинг Раббим, Қутқарувчим ва биродаримсан. Сендан миннатдорман, мен энди ҳеч қачон ёлғиз бўлмайман”4. Мен ушбу бобни ёзаётганимда, Худонинг ҳузур-ҳаловати ҳақидаги тасаввурни берувчи менда яна бир образ пайдо бўлди. Менга банкдан бир мактуб келди. Мактубда айтилишича, қизларимдан бирининг ҳисобида маблағларнинг ортиқча сарф бўлганлиги аниқланибди. Мактабни битирган қизларимга мен доимо ўз ҳисоб рақамларини текшириб туришларини таъкидлар эдим. Шундай бўлса-да, баъзида уларда маблағларининг ортиқча сарф бўлиш ҳолатлари учраб туради. Мен нима қилишим керак эди? Банк бу ҳақда эсидан чиқариб қўйишини кутиб ўтиришим керакми? Бироқ бундай бўлмайди. Қизимга ғазабли хат ёзишим керакми? Панд-насиҳатларим қизимга кейинроқ ёрдам бериши мумкин, аммо ҳозир банк билан боғлиқ бўлган муаммони ҳал этмайди. Телефон орқали қўнғироқ қилиб, банкдаги ҳисобига пул ўтказиб қўйиши кераклигини айтсаммикан? Бу, балиққа учишни бошлагин, деган билан баробар бўлади. Қизимнинг қанча пули борлигини мен биламан. Ноль. Ўзимнинг ҳисобимдан унинг ҳисобига пул ўтказиб қўйсаммикан? Ана шу энг қулай усул бўлса керак. Қолаверса, ана 25 доллару 37 цент менинг ҳисобимда бор. Мен унинг ҳисобидаги тешикни ямашим ва ортиқча ҳаражатларни қоплашим ҳам мумкин. Пировардида, мен шунга мажбурман. Фақатгина, бундай вазиятларда сиз менга мурожаат қилишингиз мумкин, деб ўйламанг. Агар сиз керагидан ортиқ маблағ ишлатсангиз, менга қўнғироқ қилманг. Менинг қизим сиз қилишга қодир бўлмаган нарсани уддасидан чиқа олади: у мени ота, деб айта олади. Модомики у мени ота деб атар экан, шунинг учун қолган оталар тутган йўлни мен ҳам тутишим керак. Мен қизимнинг камчилигини бартараф қила олдим. Мен қизимга унинг ҳисоб рақамида ортиқча харажат қилинганлигини айтганимда, у мендан кечирим сўради. Аммо ҳозироқ бориб, ҳисобимни тўлдириб қўяман, деб айтмади. Унинг пуллари йўқ эди. Қизимнинг фақатгина бир имконияти бор эди. “Отажон, илтимос, сиз менинг ҳисобимни...”, - деб айтиш. Мен унинг гапини бўлдим: “Қизгинам, мен аллақачон шундай қилдим”. Қизим бирор нимага муҳтожлигини билишидан олдиноқ, мен унинг муҳтожлигини бартараф қилдим. Сиз бирор нимага муҳтож эканлигингизни билишингиздан анчагина олдин, сизнинг Отангиз ҳам худди шундай қилган. У сизнинг ҳисобингизга бебаҳо тушум ўтказиб қўйди. “...Лекин биз ҳали гуноҳга ботган чоғимизда, Масиҳ биз учун ўлди. Бу Худонинг бизга бўлган муҳаббатидан далолатдир” (Римликларга 5:8). Сиз Қутқарувчига муҳтож эканлигингизни билишингиздан олдин, сизнинг Қутқарувчингиз бор эди. Сиз Ундан марҳамат сўраганингизда, У шундай жавоб беради: “Болажоним, Мен сенга аллақачон марҳамат инъом этганман. Ҳа-ҳа, нажот ҳадя қилганман”. Бу ҳали ҳаммаси эмас! Сиз Масиҳга имон келтирганингизда, У сизга Ўзининг Руҳини юборади. Сиз Муқаддас Руҳга тўлганингизда, У сизга ўз ҳадяларини келтиради, янги уйга тўёна сифатида. Бутун Жамоатга фойда келтиришимиз учун, руҳий инъомлар бизларнинг ҳар биримизга берилади. “Муқаддас Руҳ умумий манфаат учун ҳар кимда алоҳида фаолият кўрсатади” (1 Коринфликларга 12:7). Эсингиздами, Худо сизни яратди ва сизга қобилият ато этди. Сиз Худонинг фарзандига айланганингизда, Худо Шоҳлигини кенгайтириш учун Муқаддас Руҳ сизнинг қобилиятларингиздан фойдаланади ва улар руҳий инъомлар бўлиб хизмат қилади. Муқаддас Руҳ Ўзининг хоҳишига кўра, бошқача ҳадялар ҳам инъом этиши мумкин. Аммо лекин ҳеч ким ҳадяларсиз қолмайди. Ёлғизмисиз? Худо сиз билан. Чарчаганмисиз? Сизга нимаики етишмаса, У шуни тўлдиради. Одат тусига кириб қолган ҳаётдан чарчаганмисиз? Сизнинг руҳий саргузаштларингиз ҳали олдинда. Одат тусига кириб қолган ҳаёт тарзидан шифо топиш Худода бошланади ва Унда ниҳоясига етади. С новой страницы 8 – Б О Б ХУДОГА ИТОАТ ЭТИНГ ...Худо – Руҳдир, Унга топинувчилар эса Руҳ ва ҳақиқат билан топинмоқлари лозим. Юҳанно 4:24 Биз нотўғри кўрганимиз учун азоб чекамиз. Гап линзалар ёрдамида кўзнинг кўриш қобилиятини яхшиловчи кўзларимизнинг хасталигида эмас. Муаммо биз атрофдаги оламни нотўғри қабул қилишимизда эмас, балки ўзимизни ўзимиз хато қабул қилишимиздадир. Баъзи бир одамлар ўзлари ҳақида ниҳоятда яхши фикрда бўладилар. Эҳтимол, илмий даражалари ёки табаррук келиб чиқишлари учундир. Балки, ҳамма гап татуировкада, янги машинада ёки Нобель мукофотидадир. Пойдевор қандай бўлишидан қатъий назар, натижа бир хил бўлади: “Мен шунақанги қобилиятлиманки! Менинг қўлимдан ҳамма нарса келади”. Ўзларига қатъий ишонганлар ўзларидан мутлақ мамнунлар, ўзлари билан ўзлари овора – бундай одамлар аллақачон оддий ишончдан ташқарига чиқиб кетганлар ва такаббурлик машқини пухта эгаллаб олганлар. Бу шундай одамларки, улар ҳар қадамга шундай деб жар солиб юрадилар: “Мен ҳамма нарсани қила оламан!” Сиз ҳам ушбу сўзларни айтгансиз. Ҳеч бўлмаганда, қачонлардир айтгансиз. Балки, бутун ҳаётингиз давомида айтиб келгандирсиз. Биз ҳаммамиз у ёки бу даражада гуноҳкормиз, чунки ўзимизни бошқаларга нисбатан зўр, деб ҳисоблаймиз. Яна бошқа ҳолат бизга маълум эмасми: “Мен ҳеч нарса қила олмайман!” Шукроналик, ҳузур-ҳаловатдан асар ҳам йўқ, аксинча – ўзини ўзи хўрлаш, камситиш. Сувараклар ҳам ўзларига ўзлари юқорироқ баҳо берадилар. Ёмғир чувалчанглари ҳам ўз гавдаларини тикроқ тутишга ҳаракат қиладилар. “Мен – ишёқмасман. Мен – дангасаман, сариқ чақага ҳам арзимайман. Агар мен бу ёруғ оламга келмаганимда эди, олам гўзалроқ бўларди”. Бу тор симини ажралишлар жаранглашга мажбур қилади. Касалликлар. Ва ишдан ҳайдалишлар. Бирор кимса қаердадир ўзини катта олиб мағрурланса, ўша ерда қолган одамлар эзиладилар. Қолган одамларни барча бахтсизликларнинг сабабчиси қилиб кўрсатаверинглар, улар қаршилик қилмайдилар. Улар бошларини қимирлатганларича, қуйидагича жавоб бераверадилар: “Мен ҳеч нарса қила олмайман”. Инсон ўзини ўзи қабул қилишда икки нарсага эътибор беради. Ўзига бино қўйиш ва ўзидан нафратланиш. Биз биринчи ва иккинчи ҳолат оралиғида типирчилайверамиз. Катта мартабага кўтарилиш ва паст лавозимдаги ишга ўтказилиш бизни дам у ёққа, дам бу ёққа ирғитиб отади. Бугун биз ўзимиз ҳақимизда кўтаринки фикрдамиз, эртага эса ўзимизга нисбатан ниҳоятда бешафқатмиз. Биринчи фикр ҳам, иккинчи фикр ҳам нотўғридир. Унда ҳақиқат қаерда? Шуларнинг ўртасида. “Мен ҳамма нарсани қила оламан” нинг ва “Мен ҳеч нарса қила олмайман”нинг нақ ўртасида. “Мени қўллаб-қувватлаётган Исо Масиҳнинг мадади билан ҳар нарсани қила оламан” (Филиппиликларга 4:13). Ҳамма нарсага қодир ҳам эмас ва кучсиз ҳам эмас, Худо командасининг “энг яхши ўйинчиси” ҳам ва Худонинг хатоси ҳам эмас. Ўзига ўзи ишонмайдиган ва ишончдан узоқда ҳам эмас, аммо Худога ишонган – мана шу биз Худонинг фарзанди эканлигимиздан далолат бериб турувчи ва шунга асосланган ўз-ўзига баҳо бериш. Ўзимиз ҳақимиздаги тўғри тасаввур иккала нуқтаи назарнинг айнан ўртасида жойлашган. Аммо биз у ерга қандай боришимиз мумкин? Айнан марказда маятникни қандай қилиб тўхтатиб қўйишимиз мумкин? Ким билан маслаҳатлашамиз? Лукадони кечки овқатга таклиф қилайликми? Даволаниш керакмикан? Ихлос қилиш керакми? Узоқ сайрми? Буларнинг ҳаммаси ижобий роль ўйнаши мумкин, аммо ўзимизни нотўғри қабул қилмаслигимиз учун бизга зарур бўлган Худонинг малҳами билан ҳеч бири тенглаша олмайди. Сажда қилиш. Ҳайрон бўляпсизми? Бу сўз бизда кўплаб ассоциацияларни келтириб чиқариши мумкин, ассоциацияларнинг ҳаммаси ҳам ижобий тусга эга эмас. Эскирган гимнлар. Стандарт ибодатлар. Фойдасиз ваъзлар. Хайр-садақалар йиғиш. Ғалати маросимлар. Нима учун айнан сажда қилиш? Кундалик одатга айланиб қолган ҳаёт учун малҳам билан унинг қандай умумийлиги бор? Ҳақиқий сажда қилиш ўзимизга назар солишдан бизни чалғитади ва Худога эътиборимизни қаратишга ундайди. Худога сажда қилувчиларнинг энг машҳури Муқаддас Китобда қуйидагича оятларни ёзганини ўқиймиз: “Эй Тангри ўғиллари, Худовандга тан беринг! Худованднинг шавкати ва қудратига тан беринг! Худованднинг исми шарафига тан беринг! Муқаддас кўркда Худовандга сажда қилинг” (Забур 28:1-2). Сажда қилиш Худога шон-шараф келтиради, Уни олқишлар билан кутиб олади. Ҳар бир ишда сажда қилиш, ҳар қандай кунда мумкин. Ҳар якшанбада биз ҳамду санолар айтиб, ёки душанба кунлари ўз қобилиятларимизни ишга солиб, Худони кўкларга кўтаришимиз мумкин. Ҳар сафар биз чин дилдан бирор нима қилганимизда, бизни деб, У Ўзини Ўзи қурбон қилганлиги учун миннатдор бўлганимизда, биз сажда қиламиз. Кундалик ғам-ташвишларни олайлик – уйқу, озиқ-овқат, ишга бориш, дам олиш – шуларни қурбонлик сифатида Худога келтирайлик. “...Худога оқилона хизмат қила олишингиз учун вужудингизни тирик, муқаддас, Худога манзур бўладиган қурбон қилиб бағишланглар” (Римликларга 12:1). Сажда қилиш Худони энг асосий ўринга, бизни эса – Унинг қаршисида тўғри ўринга қўяди. Бу қандай содир бўлишини тушунтиришга ижозат беринг. Шоҳ Довуд ва унинг одамлари ибодатхона қуриш учун етарлича пул йиғдилар. Бу инсоният тарихида пул йиғиш бўйича энг муваффақиятли кампания эди. “Меҳр-мурувват” журнали хурсандчилик билан навбатдаги сонини шундай одамларга бағишлаган бўларди. Улар ўзларидан ўзлари фахрланишлари мумкин эди. Аммо бурниларини осмонга кўтаришдан олдин, улар сажда қилиш учун мук тушардилар. Довуд Худога ҳамду сано айтиб ибодат қилади, унинг одамлари эса унга жўр бўладилар. Ушбу ибодат сўзларини шошилмасдан ўқиб чиқинг: Эй отамиз Ёқубнинг Эгаси – Худо! Сенга тоабад ҳамду санолар бўлсин! Эй Эгамиз! Сен буюк, қудратли, шуҳратли, салобатли ва улуғдирсан. Зотан еру осмондаги барча нарса Сеникидир. Эй Эгамиз! Сен Шоҳсан. Сен ҳар нарсадан юксаксан. Бойлик ва шон-шарафнинг манбаи Сенсан. Ҳа, Сен ҳамма нарса устидан ҳукмронсан. Куч-қудрат эгаси Ўзингсан. Одамларни юксалтирадиган, уларга куч берадиган Сенсан. Энди, эй Худойимиз, биз Сенга шукроналар айтамиз, Сенинг улуғ номингни мадҳ қиламиз. Лекин мен ким бўлибман, менинг халқим нима бўлибдики, биз кўнгилдан чиқариб Сенга назр қила оладиган бўлсак? Ахир, ҳамма нарса Сендан келган! Биз бугун бор-йўғи Сенинг нарсангни Ўзингга қайтариб бердик, холос... 1 Солнома 29:10-14 Сажда қилаётган мартабали давлат арбобини кўз олдингизга келтиринг. У мағрур кўкрагини олдинга чиқаради, катта бармоқларини пиджагининг лацканларини тагига қўйганича, ибодатни бошлайди, аммо сажда қилиш жараёнида нарсаларнинг ҳақиқий ҳолати унга намоён бўлади. У: “Сен ҳаммадан ҳам юксаксан”, “бойлик ҳам, шон-шуҳрат ҳам Сен туфайли”, “ҳаммаси Сен орқали” деб айтганда, киши билмас ҳолда ўз минбаридан пастга қараб тушади. Худога сажда қилиш ҳар қандай мағрурни ювош қилиб қўяди. Худога сажда қилиш худди шу тарзда руҳан тушган одамнинг руҳини ҳам кўтариб юборади. Забурнинг 20-саносини (10-11, 13-14-оятлар) ўқиб чиқинг ва бу сўзлар заифни мустаҳкамлаши ҳақида бирор бир қарорга келинг: Ота-онам мени ташлаб кетса-да, Худованд мени қабул қилар. Эй Худованд, Ўз йўл-йўриғингни менга ўргатгин, Ёвларим сабабли мени тўғри йўлга бошла!... Менга қолса, ишончим комилки, Мен тириклар диёрида қоламан, Худованднинг баракатларини кўраман. Худовандга умид боғла! Бақувват бўл, дадил бўл, Худовандга умид боғла! Қуйи туширилган бошнинг кўтарилишини наҳотки сиз кўрмаётган бўлсангиз? Букчайган гавданинг тўғриланишини-чи? “...Раббий мени қабул қилади. ...Мен... Раббийнинг меҳр-мурувватини кўраман...” Бундай сўзлар инсоннинг нигоҳини Отага қаратишга қодир эканлигини ва одам ўзининг заиф эканлиги ҳақида ўйлашни бас қилишга ундаётганлигини кўряпсизми? Буларнинг ҳаммаси сажда пайтида юз беради. Худога сажда қилиш - биз ўзимизни тўғри тутишимизга етаклайди – такаббурлар бошларини қуйи туширадилар, қийналганларнинг гавдалари ростланади. Нон синдириб, қутлуғ зиёфатда иштирок этиш. Тиззага мук тушиб, қўлларни кўтариш. Танҳоликда, офисда ёки жамоатда сажда қилиш – мана итоаткорлик нима дегани. Қалбларни очиб, Унга ўз иқтидоримиз билан хизмат қиламиз. Оғизларимизни очиб, Унга ҳамду сано айтамиз. Худога сажда қилиш, ким Унга итоат қилса, ўшани тўғри йўлга солади. Эҳ, биз бунга нақадар муҳтожмиз! Биз илк образимизни йўқотган ҳолда, ҳаёт деб аталмиш сўқмоқлардан юрамиз. Кимки беш талантга эга бўлган бўлса, мақтанадилар: “Менинг борлигим Худо учун нақадар яхши!” Кимнинг икки таланти бўлса, улар азоб чекмоқдалар: “Мен Худонинг ҳам жонига теккандирман”. Кимдир бизга шоҳона унвон қолдиргандай, биз ўзимизни кўкларга кўтарамиз, ўзимиз ҳақимизда ниҳоятда юксак фикрда бўламиз. Ёки бўлмаса аксинча, гўёки ҳамма бизни ташлаб кетгандай, биз ўзимизни ерга урамиз. Униси ҳам, буниси ҳам Худога сажда қилиш билан шифо топади. “Одатга айланган ҳаёт”, деб номланмиш касаллигингиз бирданига зўрайганлигини ҳис қилганингизда, ўз нигоҳларингизни ажойиб Шоҳимизга қаратинг. Ёзги таътил пайтида биз қизларимиз билан биргаликда, бир гуруҳ сузувчилар ҳамкорлигида денгиз бўйлаб саёҳатга йўл олдик. Мен яхтада бўлган бўш вақтимдан фойдаланиб, елканлар остида юриш борасидаги билимларимни оширишга бағишладим. Шамол эсаётган томонни шамол ости томонидан ажратишни билмаганлигим туфайли, унисини ҳам, бунисини ҳам билиб олиш учун команда аъзоларидан сўрай бошладим. Бир қанча вақтдан сўнг капитан мендан сўради: “Орқага қайтаётганда кема штурвалини бошқаришни истайсизми?” Америка Кубоги ғолибларининг орасида ҳозирга қадар Ғарбий Техасдан чиққан бирор ғолиб бўлмаганлигини мен унинг эсига солиб қўйдим. Бу асло қийин эмаслигига у мени ишонтирди ва соҳилдаги баланд қояни кўрсатди. “Узоқдаги қояни кўряпсизми? – сўради у. – Уни эътибордан четда қолдирманг ва тўғри ўшанга қараб штурвални бошқариб бораверинг”. Капитаннинг айтганларини бажариш унчалик осон кечмади. Менинг диққат-эътиборим мунтазам равишда бошқа объектларга чалғиб кетаверди: қизил дарахтдан ясалган палубага, қизларимнинг қиқиллаб кулишларига, кўпиклашган тўлқинларга... Мен ҳамма нарсани бирданига кўришни хоҳлардим. Аммо мен бирор бошқа нарсага чалғишим биланоқ, туғри йўналишни йўқотиб қўйишдан қўрқардим. Мен бошқа нарсаларга эмас, фақат олдинга қараб штурвални бошқарганимда, кема тўғри курс бўйлаб кетаверди. Худога сажда қилиш ҳаётимизда худди шундай вазифани бажаришга ёрдам беради. У кемадан, ундаги барча зеби-зийнатлардан ва йўловчилардан нигоҳларимизни кўтариб, “...юқорига, Худонинг ўнг томонида ўтирган Масиҳни...” излашга йўналтиради (қаранг: Колосаликларга 3:1). Бизга зарур бўлгани учун, биз Худога сажда қиламиз. Бироқ сажда қилишга бизнинг муҳтож бўлишимизнинг сабаби фақатгина иккинчи ўринда туради ва сажда қилишимиз кераклигининг асосий сабабидан анча узоқдадир. Энг асосий сабаб нимада? Худо бунга лойиқдир. Агар қўшиқ айтишлар сизнинг товуш пардаларингизни чарчатган бўлса, агар хайр-эҳсонлар сизнинг ҳамёнингизни қуритган бўлса, агар сажда қилиш сизга ҳеч қандай таъсир кўрсатмаётган бўлса ҳам, барибир, сажда қилиш керак. Худонинг аслида қандай Зот эканлиги – Унга сажда қилишимизнинг энг асосий сабабидир. Беқиёс ва ўзгармас муқаддасликка эга бўлган Зотга нисбатан биз ўзимизни яна қандай тутишимиз керак? Ҳеч қандай доғ йўқ. Ҳеч қандай камчилик ҳам йўқ. Ҳеч қандай ёмон фикр, ёмон кайфият, нотўғри ечим йўқ... Ҳеч қачон бўлмайди! Бундай муқаддасликни нима қилиш мумкин, унга қандай сажда қилмоқ керак? Ва Унинг қудрати! У метеортиларни отиб юборувчи, орбиталарда сайёраларни ушлаб турувчи ва юлдузларни ёқиб турувчи кучларни бошқаради. Китларга шўр сувлардан фонтанларни чиқаришни, петунья боғларига кечаси ҳавони хушбўй ҳидлар билан тўлдиришни, қўшиқчи қушларга эса – баҳорни шўх ва шодон куйлар билан кутиб олишни буюради. Ер узра кўплаб булутлар ўз шаклини ўзгартиради; ер тагида инграб, катта-катта тошлар сурилади. Биз ким бўлибмизки, мўъжизаларга тўла бу ажойиб ва гўзал оламда саёҳат қилиб юрсак? Унинг меҳрибонлиги-чи? Худо доимий равишда ва тинмай сизга қараб туради. У бир секундга ҳам сиздан узоқлашмайди. У доим сиз билан бирга. У сизнинг юрак уришингизни эшитиш учун яшайди.У сизнинг ибодатларингизни тинглашни яхши кўради. Сиз гуноҳда ўлишингизга кўра, сизнинг гуноҳингиз учун Унинг Ўзи ўлишни афзал кўрди. Ҳа-ҳа, У худди шундай қилди. Бундай Қутқарувчи билан сиз қандай йўл тутасиз? Унга атаб қўшиқлар айтмайсизми? Сиз Уни сувда чўмдириб имонга киритиш пайтида, шунингдек, причастие вақтида мақтамайсизми? Тиззага мук тушмайсизми, бошингизни қуйи туширмайсизми, мих қоқмайсизми, бева-бечораларнинг қорнини тўйдирмайсизми ва Унга сажда қилиб, қурбонликлар бағишламайсизми? Албатта, сиз буларнинг ҳаммасини қиласиз? Худога сажда қилинг! Унга ҳамду санолар айтинг! Буларнинг ҳаммаси сиз учун, зеро сиз буларга муҳтожсиз. Унинг муқаддаслиги ҳақи – У шунга лойиқ. С новой страницы 9 – Б О Б ХУДОНИНГ БИРОДАРЛАР ОИЛАСИГА КИРИНГ ...Худонинг хонадонида қандай ҳаракат қилиш лозим эканлигини сен билишинг керак. Худонинг хонадони – барҳаёт Худонинг уммати, ҳақиқат устуни ва пойдеворидир. 1 Тимўтийга 3:15 Гэри Клар ва Стив Барбин ўзларини ака-ука каби тутишарди. Кеннектикут штатининг Фейрфилдида яшовчи бу икки одам жуда ҳам бир-бирига ўхшаб кетарди, уларнинг иккиси ҳам бир-бирининг гапларини бир хил интонация билан гапириб, давом эттиришар эди. Гэри Стивнинг никоҳ тўйида куёв жўра бўлган. Гэрининг отаси вафот этганда, Стив дўстини ёлғизлатиб қўймади, доимо унинг ёнида бўлди. Улар йигирма беш йилдан бери иноқ ва жонажон дўстдирлар. 1998 йилнинг ўттизинчи декабрида улар дўстлигининг сабаблари аниқ бўлди. Оилалар ҳамда моддий ва психологик ёрдамга муҳтож бўлган шахсларнинг ҳаёт тарзини ўрганувчи хизматчи Гэрига қўнғироқ қилиб, унга бир нечта шахсий саволлар берди. Гэри ўйланиб қолди, балки хизматчи аёл уни асраб олмоқчидир. Қисман у ҳақ эди. Хизматчи аёл ҳақиқатдан ҳам васийликка олиш – уни васийликка олиш масаласида қўнғироқ қилаётган эди. Бундай янгилик ёзда қор ёққандай уни ларзага келтирди. Эллик бир йилдан бери Гэри ўзини Бенджамин ва Марджори Кларларнинг ўғли деб, ҳисоблаб келган эди. Гэри янглишган экан. Бироқ бу ғалванинг энди бошланиши эди. Гапнинг орасида Гэри, дўсти Стив Барсон ҳам асраб олинганлиги ҳақида гапириб ўтди. Хизматчи аёл дарровдангина Стив билан ҳам қизиқиб қолди ва унга қўнғироқ қилди. “Сиз ўтирибсизми? Тасаввур қилинг, сизнинг укангиз бор, - деди хизматчи аёл. – Бу сизнинг дўстингиз Гэри Клар!”1 Нафақат дўст, балки ака-ука! Нафақат дўст, балки қориндошлар! Бу иккала инсон ўзларини қандай ҳис қилганлар, сиз нима деб ўйлайсиз? Сиз ҳам шундай ҳис-туйғуларни бошингиздан кечиришингизни Худо хоҳлайди. У сизни оилага таклиф қилади, бу оила аъзоларининг ҳаммаси дўст, У биродар ва сингиллар бўлган дўстларни бизга инъом этади. Бу Унинг – Жамоати. У ҳар доим бизни фарзандликка олиб, Ўз оиласига қабул қилишни хоҳлайди ва шу йўсинда Исо Масиҳ орқали бизни Ўзига яқинлаштиради. Шу имконият Унга буюк хурсандчилик олиб келади. “Бизни мурувватига сазовор билиб, Исо Масиҳ орқали Ўзига ўғил қилиб олишга азалдан қарор қилди” (Эфесликларга 1:5). Сиз Масиҳга суянганингизда, У нафақат сизнинг гуноҳларингиздан кечади, балки сизни Ўз биродарлар оиласига қабул қилади. “Оила” сўзи бу шундай сўзки, Жамоатни Муқаддас Китобда тасвирлашда қўлланилган барча сўзлардан устун туради. “Биродарлар”, “биродар ва сингиллар” ва бу сўзларнинг ясамалари Ҳаворийлар Фаолияти Китобидан бошлаб, то Ваҳий Китобигача 148 марта учрайди2. Мана шундай сўзлардан бир нечта мисол келтирамиз: ...Имонли биродарларингизни севинглар... 1 Бутрус 2:17 Биродарлик муҳаббати тўғрисида сизларга ёзишнинг хожати йўқ... Зотан сизлар Македония ўлкаси бўйлаб яшовчи барча биродарларингизга ҳам шундай муносабатда бўляпсизлар. Шунга қарамай, сизларни янада кўпроқ равнақ топишга ундамоқчимиз. 1 Салоникаликларга 4:9-10 Бир-бирингизни биродарларча севишни давом эттиринглар. Ибронийларга 13:1 Сизлар Илоҳий Руҳ ва ҳақиқатни тан олиб, жонларингизни пок қилиб, самимий биродарлик муҳаббатига эга бўлгансизлар. Шунинг учун бир-бирингизни чин юракдан, ихлос билан севинглар. 1 Бутрус 1:22 Худо оилаларни шакллантиради. Абадий оилаларни. Заминий оилалар абадий эмас. Ҳаттоки оиладан ажралмаганларни ҳам, охир– оқибатда ўлим ажратади. Худонинг оиласи эса бу коинотдан узоқроқ яшайди. “Ана шу сабабдан, мен самовий Отамиз олдида тиз чўкяпман. Ер юзидаги ва осмондаги ҳар қандай сулола самовий Отадан ном олган” (Эфесликларга 3:14-15). Масиҳ тана тушунчаси бўйича эмас, балки имон бўйича Ўз оиласига таъриф берган эди. “Исонинг атрофида халойиқ тирбанд эди. Улар Исога: -Мана, онанг, укаларинг ва сингилларинг ташқарида кутиб, Сени сўраяптилар, - дейишди. Исо уларга жавобан: - Менинг онам ва укаларим ким? – деди... Кимда-ким Худонинг иродасини бажо келтирса, у Менинг укам, синглим, онам бўлади” (Марк 3:32-33, 35). Умумий имон - Худо оиласи аъзоларини фарқлаб турувчи белгидир. Уларни муҳаббат бирлаштирган. Павлус Жамоатдаги ўзаро муносабатларга нисбатан шундай амр беради: “Бир-бирингизни биродарларча, самимий муҳаббат билан севинглар. Бир-бирингизни иззат-ҳурмат қилишга ўзишгандай ҳаракат қилинглар” (Римликларга 12:10). Ҳаворий бу ерда бир-бирига яқин сўзларни қўллаб, сўз ўйинидан фойдаланади. У ўйинни “филосторгос” (“филос” – “биродарларча” маъносини англатади; “сторгос” – “оила аъзолари ўртасидаги муҳаббат”) сўзи билан бошлайди ва “филадельфиа” (“филео” “иззат-ҳурматда бўлиш” маъносини англатади; “адельфиа” – “биродарлар”) сўзи билан якунлайди. Ушбу оятнинг сўзма-сўз таржимаси бирозгина қўпол бўлса-да, лекин шундай кўринишда бўлиши мумкин: “Бир-бирингизга дўст/биродарларча иззат/ҳурматда бўлинглар”. Павлус қўллаган биринчи сўз, мабодо бизнинг эътиборимизни жалб қилмаган бўлса, унинг тахмин қилишича, биз иккинчи сўзга ҳам эътибор қилмаслигимиз мумкин. Иккала сўздан ҳам Павлус бизга айнан қуйидагиларни эслатиш учун фойдаланган: Жамоат – Худонинг оиласи. Сиз мени танлаб олмагансиз. Мен сизни танламаганман. Эҳтимол, мен сизга ёқмасдирман. Балки, мен сизни ёқтирмасман. Модомики Худо сизни ва мени танлаб олиб, яхши кўрган экан, биз – бир оиламиз. Ва биз бир-биримизга нисбатан биродарларча муносабатда бўламиз. К. С. Льюис шундай деган: «Дўстлик ва биродарлик бир одам иккинчисига: “Нима?! Сен ҳамми? Мен, бир ўзим, деб ўйлапман”, деган лаҳзалардагина пайдо бўлади». Агар умумий кечинмалар биродарлик ва дўстликка олиб келадиган бўлса, демак, жамоатлар биродарларга тўлиб–тошмайдими? Бошқа имонлиларга қараганда, ким билан сизнинг қарашларингиз мос келади? Сизлар биргаликда ўша Байтлаҳмдаги ягона охур олдида бир хилда ҳайратланиб турибсиз, сизларни ўша ягона Худонинг Каломи ҳаракат қилишга ундайди, сизлар битта хочдан нажот топгансизлар ва самодаги бир юртга йўл олмоқдасизлар. Наҳотки забурчининг кетидан қуйидагича: “Мен барча Сендан қўрққанларнинг, буйруқларингни тутганларнинг улфатиман” (Забур 118:63) сўзларни қайтармасангизлар?! Жамоат. Бу оддий оиладан юқорироқдир – биз биродарлармиз. Оддий биродарлар ҳам эмасмиз – биз – бир оиламиз. Худонинг биродарлар оиласимиз. Жамоат нима эканлигини колорад тоғтераклари яққол тасвирлаб беради. Баъзида қуп-қуруқ тоғу тошларда уларнинг тўп-тўп бўлиб ўсишини кўришга муяссар бўлганмисиз? Тоғтераклар қуёшга талпинади ва уларнинг томирлари бир-бирига қўшилган бўлади. Соя-салқин жойларни ёқтирадиган арча ва қарағайлардан фарқли ўлароқ, колорад тоғтераклари қуёшни хуш кўрадилар. Илдизлари пастга қараб чуқур жойлашган эман дарахтидан тоғтеракларнинг фарқи шундаки, уларнинг издизлари ёнига қараб ёйилади. Уларнинг илдизлари бир-бирларига чалкашиб кетади, улар ердан бир хил озуқа оладилар. Ёруғликни яхши кўрадилар. Улар умумий илдизга эгадирлар. Бу эса соғлом жамоатнинг тасвирига ўхшайди. Қизиқ, баъзи бир одамлар жамоат паноҳида бўлишни яхши кўрадилар, аммо унда илдиз отишни истамайдилар. Худо – бор. Жамоат – йўқ. Улар фойда олишни яхши кўрадилар, аммо содиқликни намоён қилишни хоҳламайдилар. Мусиқа, ваъзлар, соф виждон – улар жамоат бераётган ҳузур-ҳаловатдан фойдаланишни яхши кўрадилар. Шунинг учун ҳам улар жамоат билан учрашувга борадилар, у билан кўришадилар. Тасодифий ва ишқий саргузаштлар инсонларга роҳат-фароғат бағишлайди. Улар жамоатдан фойдаланадилар. Аммо унга содиқ бўлиш-чи? Йўқ, бу уларнинг қўлидан келмайди. Одамлар доимо ўзларида танлаш имкониятлари бўлишини истайдилар. Ҳар қандай имкониятни улар қўлдан чиқаришни хоҳламайдилар. Ўйлашимча, бундай одамлар барибир бир имкониятни қўлдан чиқармоқдалар. Агар жамоатни назарга илмасангиз, Худонинг Ўзи яратган Худони улуғлаш қуролини сиз писанд қилмаган бўласиз. Ахир, жамоат шундай бир даргоҳки, сиз бундай жойда Худони улуғлаш мақсадида қўлингиздан келган вазифани маҳорат билан қила олишингиз мумкин. Муқаддас Ёзув жамоатни поэма, деб атайди. “...Биз – Унинг ижодимиз...” (Эфесликларга 2:10). Бу ерда “ижод” деб таржима қилинган юнонча poeo сўзи “поэзия”ни англатади. Биз Худонинг поэзиясимиз! Буюк Лонгфелло қалам ва қоғоз ёрдамида яратган ижодни Яратувчимиз биз орқали амалга оширади. Биз Унинг бебаҳо ижодининг маҳсулидирмиз. Сиз Худонинг поэзияси эмассиз. Мен Худонинг поэзияси эмасман. Биз Худонинг поэзиясимиз. Позия ҳархилликни талаб этади. “Руҳий таъсирлар ҳар хилдир, лекин ҳаммада ҳар қандай таъсирни вужудга келтирган ягона Худодир” (1 Коринфликларга 12:6). Худо Ўз мактубини юбориш учун ҳар хил шрифтлардан фойдаланади. Мантиқий мутафаккирлар. Эмоционал ихлосмандлар. Ғайратли лидерлар. Содиқ издошлар. Ўз ортидан етакловчи башоратчилар. Фикрларга чўмган олимлар. Ўзгаларнинг ҳисобини тўловчи кўнгиллилар. Жангга иштиёқ феъл–атворлар. Қоя сингари мустаҳкам отлар. Сўроқнинг сирли белгилари. Қоғозларда тарқатиб юборилган ва яккама-якка ҳеч қандай рамзга эга бўлмаган бизлар. Лекин ҳаммамиз биргаликда – руҳлантирилган ижодмиз. Биз ҳаммамиз биргаликда Масиҳнинг Танасимиз, алоҳида ҳар биримиз – унинг зарур бўлган қисмимиз. “Сизлар эса Масиҳнинг баданисизлар, Унинг айрим-айрим узвларисизлар” (1 Коринфликларга 12:27). Сўнгги икки минг йил давомида яшовчи Масиҳнинг миллиард издошларининг қандайдир ўзгача умумийлиги бор: “…Муқаддас Руҳ умумий манфаат учун ҳар кимда алоҳида фаолият кўрсатади” (1 Коринфликларга 12:7). Масиҳ Танасида бирор кимса йўқки, ўзи ҳақида “мен ҳеч ким эмасман”, деб айта олса. Истиснолар йўқ. Бизнинг ҳадяларимиз Жамоат ансамблига жўр бўлгандагина, абадиятда жаранглайди. Масиҳ Танасидан ташқарида биз қирқилган тирноққа, олинган соқолга, кесилган сочларга ўхшаймиз. Булар кимга керак? Ҳеч кимга! Улар ҳеч қандай фойда келтирмайди. Бизнинг ҳадяларимизга нисбатан ҳам шундай деса бўлади. Бизларнинг ҳар биримиз ўзимизнинг мавжудлигимиз маъносини яхши англаймиз ва Масиҳ Танасидаги қисмларда биз учун ажратилган маълум вазифани бажарамиз. “…Биз кўп киши бўлсак ҳам, Масиҳ вужудида бирлашганмиз ва бир баданни ташкил этамиз, ҳар биримиз алоҳида-алоҳида бўлиб, бир-биримиз учун узвдирмиз” (Римликларга 12:5). Масиҳнинг Ўзи баъзи кишиларни ҳаворий, баъзиларини пайғамбар, баъзиларини Инжил воизи, баъзиларини эса имонлилар жамоатига чўпону мударрис қилиб тайинлади. Шу йўсинда имонлилар хизматга керак бўладиган таъминотни оладилар ва Масиҳнинг уммати обод бўла боради… Эфесликларга 4:11-12 Биз “муқаддасларни кўрсатишимиз” учун У бизга ҳадялар инъом этади. Бу ерда Павлус ўз даврининг тиббиёт лексиконидаги терминдан фойдаланган. Шифокорлар суякнинг синган қисмларини тасвирлаётганларида, бу сўзни қўллаганлар4. Енгилган ва қадди букилган одамлар жамоатга келадилар. Уларнинг суяклари бутун, бироқ қалблари, оилалари, орзу умидлари ва ҳаётлари чилпарчин бўлган. Улар нотўғри тушунчага эга бўлиб, оқсоқлаб жамоатга келадилар, агарда жамоат тўғри ишласа, бу одамлар шифо топадилар. Устоз-қавмбошилар масиҳийларга меҳрибонлик қиладилар ва уларга билим берадилар. Воизлар Хушхабарни олиб келадилар. Пайғамбарлар ҳақиқатни эълон қиладилар. Башоратчилар янада самарали ҳаракат қилиш йўлларини кўрсатадилар. Кимдир маъмурий масалалар билан шуғулланади. Яна кимдир ибодат қилади. Кимдир бошчилик қилади. Кимдир изма-из боради. Лекин ҳамма одамлар ҳам “Масиҳ Танасини барпо қилиш учун” ғамгинликни шифолашга интилавермайдилар. Бу ҳақиқатни яққол тасвирловчи менинг яхши кўрган мисолим – бу бизнинг жамоатимизда хизмат қилган Рэнди Богтснинг тарихидир. У жамоатни шу қадар яхши кўрадики, жамоатни эсга олмай туриб Рэнди Богтс ҳақида ўйлаш жуда қийин. У ўз ишини бошқариш ва оиласига ғамхўрлик қилишдан ташқари, беморлардан хабар олишга ва саросимага тушганлар билан суҳбатлашишга ҳам вақт топар эди. Уники каби меҳрибон юрак камдан–кам одамларда учрайди. Шу билан бирга, ҳар кимнинг қалби ҳам унинг қалби сингари бир зумда чилпарчин бўлмайди. Отаси ўлдирилган кечада Рэндининг юраги жароҳатланди, қолаверса, эрини ўлдирганликда унинг ўгай онаси айбланиб, қамоққа олинди. Охир– оқибатда, аёл оқланди, аммо юз берган нохуш воқеа натижасида Рэнди отасидан ҳам, меросдан ҳам айрилди, аслида қотилликни ким содир этганини у билолмади. Бундай тушкунликдан қандай чиқиш мумкин? Рэнди сизларга маълум қилади: жамоатда чиқиш мумкин. Биродарлар Рэнди учун ибодат қилдилар, биргалашиб у билан йиғладилар, унга вақт ажратар эдилар. Бироқ адоват ва ғам-ғуссага қарши бир неча ой кураш олиб борган Рэнди энди яшаши керак эканлигига қарор қилди. Бундай қарорга у Худога ибодат қилиш вақтида жамоат гимнининг сўзларини эшитгач келди. Рэнди буни мўъжиза, деб атайди. Ва мен унинг фикрига қўшиламан. Худо Ўз оиласининг аъзоларига Ўз оиласида шифо беради. Жамоатда эса бир-биримизни яхши кўриш учун, бир-биримизни ҳурмат қилишимиз учун, тушкунликда қолганларга ёрдам бериш учун ва биродарларимизнинг оғирини енгил қилиш учун биз ўз инъомларимиздан фойдаланишимиз керак. Сиз қўллаб-қувватлашга, ибодатга ёки меҳмондўст уйга муҳтожмисиз?5 Бундай бойликларни тарқатишни Худо жамоатга топширди. Жамоатдан одатга айланган ҳаёт учун шифо берувчи малҳам сифатида фойдаланишингиз ва таъсир кўрсатувчи Худонинг маркази, деб ҳисоблашингиз мумкин. Буни албатта инобатга олинг. Ҳамма нарсада ўзини кучли сезадиган ва барча ишлар қўлидан келадиган ҳеч бир инсон йўқ. Сиз ўзлигингизни намоён этишингиз ва шифо топишингиз мумкин бўлган даргоҳни асло четлаб ўтманглар. Гэри Клар ва Стив Барбин, биродарлар ва қариндош-уруғлар биргаликда ҳис этишган ҳузур-ҳаловатдан сизлар ҳам бахраманд бўлинглар. Айтганчалик, ижтимоий хизматчи аёл бу икки ака-уканинг яна ўн битта ака-ука ва опа-сингиллари борлигини аниқлашга муяссар бўлди. Гэри бир таниши билан тренажёр залга борарди, натижада таниши унинг укаси бўлиб чиқди, у ёқтирган қиз бўлса – Гэрининг синглиси экан (нақадар қўрқинчли тасодиф). Оилавий ҳаётнинг эй мураккаблиги, гўзаллиги ва тасодифлиги! Буларнинг ҳаммасини Худонинг жамоатида топинг. С новой страницы 10 – Б О Б ЎЗ ШОН-ШУҲРАТИНГИЗНИ УНУТИНГ ...Масиҳ... Худога тенг ҳурматини ўлжа қилмади. У Ўз улуғлигидан кечиб, қул қиёфасига кирди У... У Ўзини шундай паст олиб, ўлимга, ҳатто хочдаги ўлимга бориб итоат этди. Филиппиликларга 2:6-8 Биз ўсмирлик пайтимизда, менинг таниш-билишларим орасида бир гуруҳ масиҳийлар бор эди. Бу гуруҳ масиҳийларнинг ҳеч бири ўзини “замонавий” ҳисобламасди, улар жуда камтар, бир қарашдан, ҳатто қандайдир “афанди” бўлиб кўринар эдилар. Жамоат хизматчиларидан бирининг қизи турли кечаларга бормасди, қолаверса, умуман ҳеч кимни иғво қилмасди. Натижада катта ўзгаришлар ва жума кунги кечаларда одатга кўра, бир ўзи ёлғиз ўтирарди. Бир теннисчи ёзги таътиллардан сўнг машинасининг бамперида масиҳий наклейка ва юзидаги табассум билан қайтди. Биз уни “Масиҳнинг афандиси”, деб атардик. Унинг устидан кулгувчилар орасида мен ҳам бор эдим. Менимча, у ўша ерга бормаслиги керак эди, аммо у ўша ерда эди. Қалбимнинг туб-тубида мен қандай йўл тутишим керак эканлигини билардим, аммо мен қалбимнинг овозига қулоқ солмас эдим. Ота-онам мени жамоатга олиб боришарди. Қавмбоши менга Масиҳ ҳақида сўзлаб берарди. Аммо мен жамоатга ёки Худога эътибор қаратар эдимми? Йўқ. Мен ўзгаларга меҳрибонлик қилишим керак бўлган ишлардан бошқа янада муҳимроқ юмушларим бор эди. Авваламбор, менинг обрўйим. Спортчи, хотинбоз, пиво ичишни ва кечаларда ўйнаб-кулишни яхши кўрувчи. Мен ўз обрўимни ниҳоятда эҳтиётлаб, қадрлар эдим. Бу худди 1965 йилда чиққан “мустанг”дай. Мен учун энг асосийси, одамлар мен ҳақимда нима ва қандай ўйлашларида эди. Аммо кейин мен колледжга ўқишга кирдим ва бир профессор олдин мен билмаган Зот - Масиҳ ҳақида ҳикоя қилиб берганини қизиқиб тингладим. У одамларни севувчи ва ўлимни енгувчи Масиҳ эди. У, ёлғиз тушкунликда қолган, омади юришмаган инсонлар билан Ўз вақтини ўтказадиган Масиҳ эди... У, мен каби иккиюзламачи одамлар учун қурбон бўлган Масиҳ эди. Ва мен Унга ўзимни бағишладим. Мен имкон қадар ва қўлимдан келганича Унга ўз қалбимни топширдим. Шундан сўнг мен тез орада уйга қайтдим. У ерда мени олдинги компаниядаги дўстларим билан учрашув кутарди. Ҳали ҳеч қанча йўл босмай туриб, мен асабийлаша бошладим. Дўстларим менинг имон-эътиқодим ҳақида ҳеч нарса билишмасди. Уларга бу ҳақда айтишим мумкин эмаслигига ишончим комил эди. Биз воизнинг қизи ва “Масиҳнинг афандиси” устидан калака қилиб кулганларимиз шу чоққача эсимда. Болалар менинг ҳам устимдан кулишларига бардош эта оламанми? Наҳотки мен ўзимнинг обрў-эътиборим, қадр-қимматим ҳақида ўйламасам? Ҳеч ким бир вақтнинг ўзида икки обрў-эътибор ҳақида ўйлай олмайди. Сиз ўз ғурурингизни унутинг ва Худонинг обрў-эътиборини қадрланг. Ёки бўлмаса, Худонинг обрў-эътиборини унутиб, ўзингизнинг қадр-қимматингиздан ғурурланиб юраверинг. Биз икки йўлдан бирини танлаб олишимиз керак. Юсуф ўз йўлини танлаб олди. Матто Исонинг заминий отасини дурадгор деб, уни шундай тасвирлайди: “Дурадгорнинг ўғли эмасми Ўзи? Онасининг исми Марям, укалари эса Ёқуб, Юсуф, Симун ва Яҳудолар эмасми?” (Матто 13:55). У Носирада яшайди. Бу кичкинагина, оддий шаҳарча эди. Юсуф Янги Аҳдда асло гаплашмайди. Бироқ жуда кўплаб ишларни бажарган. У фариштани учратади, хомиладор қизни хотинликка олади ва ўз оиласини олдинига Байтлаҳмга, сўнгра эса Мисрга олиб кетади. У мўминлик билан барча ишларни амалга оширади, аммо бир оғиз сўз ҳам гапирмайди. Кичкинагина шаҳардан чиққан дурадгор, у Муқаддас Ёзувга киритилишга лойиқ бўлган бирор сўз ҳам айтмаган. Дурадгор шунга лойиқми? Наҳотки Худонинг Ўзига дурустроқ одам танлашига имкони бўлмаган? Қуддуслик гапга чечан руҳоний ёки тафсирчини, фарзийлардан бирортасини танламайдими? Нега энди Юсуфни? Гап маълум даражада Юсуфнинг шаъни, обрў-эътибори билан боғлиқ бўлган, янада аниқроқ қилиб айтадиган бўлсак, Исо учун у ҳамма нарсадан воз кечади. “Марямнинг эри Юсуф эса солиҳ одам бўлиб, Уни шарманда қилишни истамай, яширинча қўйиб юбориш ниятида бўлди” (Матто 1:19). “Солиҳ” сўзи орқали Матто бизга Юсуф қандай ўрин тутгани ҳақида хабар беради. У тафсирчи – Тавротни жиддий ўрганган одам бўлган1. Биз жамоат оқсоқолига, руҳонийсига ёки Муқаддас Китоб мактаби ўқитувчисига қандай муносабатда бўлсак, Насрода ҳам одамлар Юсуфга нисбатан шундай изззат-ҳурматда бўлганлар. Тафсирчилар Худонинг қонунларини ўрганганлар. Улар ҳар куни “Шма”2 ибодатини айтардилар ва шу билан яшардилар. Улар синагогаларни асраб-авайлаганлар, диний байрамларни ўтказганлар ва овқат-озиқдаги чекланишларга қатъий риоя қилиб келганлар. Оддий дурадгор учун тафсирчи бўлиш – бу жуда катта обрў-эътибор ҳисобланарди. Юсуф ҳамшаҳарларининг олдида ҳурмат қозонган бўлиб, бундан ниҳоятда фахрланарди. Аммо эндигина унаштирилган қиз Марямнинг: “Мен ҳомиладорман”, деб айтиши, уни ёмон отлиққа чиқариб қўйиши мумкин эди. Юсуф бундан бениҳоят хижолат бўлди. Ўша вақтга келиб Марямнинг ота-онаси шартнома туздилар ва қарорлари қатъий эканлигини билдириб, қизларига сеп белгиладилар. Марям Юсуфга тегишли, Юсуф ҳам Марямга тегишли эди. Улар қонун олдида эр-хотин бўлдилар. Энди нима қилиш керак? Тафсирчи қандай йўл тутиши керак? Унинг қаллиғи ҳомиладор, гуноҳкор, булғанган... у эса – солиҳ, тақводор. Бир томондан, унда қонун бор. Бошқа томондан – севги, муҳаббат. Қонун шундай дейди: “Нопок хотинни тошбўрон қил!” Севги эса дейди: “Уни кечир!” Юсуф икки ўт орасида қолганди. Аммо Юсуф ниҳоятда меҳрибон инсон. У “...Марямни шарманда қилишни истамай, яширинча қўйиб юбориш ниятида бўлади” (Матто 1:19). Кишибилмас ажралиш. Қачонгача бу сирлигича қолиши мумкин? Албатта, узоққа бормайди. Барибир, тез орада бу нохуш воқеадан ҳамма хабардор бўлиши мумкин. Сўнгра бир фаришта Юсуфга кўринади. «Юсуф буни ўйлаб кўрганидаёқ, Худованднинг бир фариштаси тушида унга кўриниб: “Эй Довуд ўғли Юсуф! – деди. – Сен Марямни ўзингга хотинликка олишдан қўрқма; чунки унинг вужудидаги ҳомила Муқаддас Руҳдан пайдо бўлган...”» (Матто 1:20). Марямнинг қорнини қаппайиб бориши – хавотир тортиш учун баҳона эмас, балки хурсанд бўлиш учун асосдир. “Унинг вужудида Худонинг Ўғли бор”, - дейди фаришта. Аммо ким ҳам бунга ишонарди? Бу чўпчакка ким қулоқ тутади? Шаҳар оқсоқоллари қаршисида турган Юсуфни тасаввур қилинг. -Юсуф, - дейди улар, - бизнинг билишимизча, Марям тез орада фарзандли бўлар экан. Юсуф бошини ликиллатади. -Бу фанзанд сендан бўлганми? У “йўқ” дегандай, бошини сарак-сарак қилади. -Марямнинг ҳомиладор бўлиб қолганлигини сен биласанми? Юсуф овоз чиқариб ютинади. Тер шода-шода бўлиб, соқолининг учида осилиб турибди. У бирини танлаши керак. Ёлғон гапириб, жамоатдаги ўз обрўсини сақлаб қолиши ёки ростини айтиб, тафсирчи номидан айрилиб қолиши мумкин эди. У бир қарорга келди: “...Юсуф Худованднинг фариштаси унга буюрганидек қилди ва Марямни хотинликка олди. Лекин у туғмагунча унга яқинлашмади. Ниҳоят, Марям ўзининг тўнғич ўғлини туғди ва Унинг исмини Исо қўйди” (Матто 1:24-25). У тафсирчи номини ҳомиладор аёлга ва никоҳсиз туғилажак ўғилга алмашади, шогирдликнинг асосий қарорини қабул қилади. Худонинг режалари уникидан муҳимроқ эканлигини Юсуф тушунди. Сиз шундай қила олармидингиз? Худо бизга ажойиб ҳаётни инъом қилди, шунинг учун ҳам биз оддий ҳаётимизни Унга беришга тайёрмиз. “...Ким ўз жонини аямоқчи бўлса, уни йўқотади. Лекин ким Мен учун жонини йўқотса, жон топади...” (Матто 16:25). Масиҳ бу ёруғ оламга келишини кўриш учун, сиз ўз обрў-эътиборингиздан воз кечишга тайёрмисиз? Шундай ҳолатларни тасаввур қилинг. Сиз реклама агентлигида фотограф бўлиб ишлайсиз. Сизнинг бошлиғингиз сизга бажаришингиз мумкин бўлган энг муҳим топшириқни ишониб юкламоқчи. Топшириқ нималардан иборат? Бу “катталар учун” журнал заказ қилиш. Бошлиғингиз сизнинг эътиқодингиздан хабардор. “Ҳа” денг – сиз яхшигина тавсиянома оласиз. “Ҳа” денг ва Масиҳнинг обрўсини бир пул қилиш учун Худо сизга берган инъомлардан фойдаланинг. Сиз қандай қарорга келасиз? Коллеждаги фалсафа ўқитувчиси доимо Масиҳга қарши чиқади. У динни танқил қилади ва гуноҳларнинг кечирилиши масаласида масхара қилиб кулади. Кунларнинг бирида ўқитувчимиз, ўзини масиҳий деб ҳисоблаган талабалар қўлини кўтаришини илтимос қилди. Сиз қўл кўтарган бўлармидингиз? Яна бир мисол. “Мавлуд масиҳийси” бўлиш сизга ёқадими? Сиз мавлуд гимнларини куйлайсиз, ибодатларда қатнашасиз... Кейинги ҳафтада эътиқод улоқтирилади, Муқаддас Китоб бўлса китоб жавонида ўз ўрнини эгаллайди. Аммо мавлуд байрами пайтларида сиз ниҳоятда ўзингизни имон-эътиқодли ҳисоблайсиз. Бироқ бу сафар ўзгача ҳодиса юз беради. Сиз бўлиб ўтаётган ҳодисаларнинг қанчалик чуқур эканлигини англайсиз. Самолар ўз ишончини, ўзининг Шоҳини хочга юборади – У сиз учун ҳалок бўлади. Сизнинг каллангизга ботир фикрлар келади: Муқаддас Китобни ўрганаётган гуруҳга қўшилиш, миссионерлик сафарига жўнаш, бева-бечораларга овқат пиширишга ва тарқатишга ёрдам бериш. Сизнинг оилангиз ва дўстларингиз сизни ақлдан озган, деб ўйлайди. Ҳаётингизда рўй бераётган ўзгаришлар уларни бефарқ қолдирмайди. Улар сизни яна “мавлуд масиҳийси” бўлиб қолишингизни хоҳлайдилар. Ўз обрў-эътиборингизни сақлаб қоласизми ёки Масиҳни ҳимоя қиласизми? Сиз икки йўлдан бирини танлашингиз керак. Юсуф ўз йўлини танлади. Исо ҳам. У “...Ўз улуғлигидан кечиб, қул қиёфасига кирди. У кўринишда инсонлар сингари бўлди. У Ўзини шундай паст олиб, ўлимга, ҳатто хочдаги ўлимга бориб итоат этди” (Филиппиликларга 2:7-8). Масиҳ Ўз обрўсидан воз кечди. Насрода ҳеч ким Унга Худо Ўғличалик ҳамду сано айтмаган. Болалар боғчасида олинган расмда у олдинда турмаган, қолаверса, битирувчилар альбомида унга алоҳида ўрин ажратилмаган. Дўстлар уни самоларни Яратувчи сифатида эмас, оддий ҳунарманд сифатида қабул қилишар эди. Унинг кўриниши ниҳоятда содда эди; бошқалар ичида жамоатдаги унинг ўрни унчалик сезилмасди. Мавлуд деб аталмиш манзилга катта қадам ташлаб, Масиҳ самовий иззат-ҳурматдан воз кечиб келди ва Ўзини заминий ҳаёт аъзобларига дучор қилди. У Худо ҳузуридаги Ўз жойини тарк этди ва “У қул қиёфасига кирди” (қаранг: Филиппиликларга 2:7). Худо Юсуф каби йўл тутадиганларни излайди, токи У Юсуфдагилар туфайли бу оламга Масиҳни келтира олсин. Худо бизнинг мағрурлигимиздан воз кечишимизни шунчалик хоҳлайдики, ҳаттоки У бизга Ўз ёрдамини таклиф қилади. У менга ҳам ёрдам қилди. Кузда мен “китоб тури” бўйича ҳафталик ўтказдим. Мен китоб дўконларидаги узун навбатларга ва жавонлар китобга тўлиб кетганига назар солдим. Бирин-кетин одамлар мени мақташарди. Уч кун давомида мен шон-шуҳрат ва мақтовлар оғушида парвоз қилиб юрдим. Ва мен шундай мақтовларга ишона бошладим. “Одамлар хато гапирмайдилар–ку. Эҳтимол, чиндан ҳам мен – китобхонларга Худо юборган инъомдирман”. Мен шунчалик мағрурланиб кетдимки, дастхат қўйиб бериш учун олдимга тахлаб ташланган китобларни аранг кўрардим. Агар мен икки минг йил олдин туғилганимда эди, балки, Матто, Макс, Луқо ва Юҳанно баён этган Хушхабарлар бўлиши мумкин эди. Шунда мен яна бир нарсани ўйладим, эҳтимол Муқаддас Китобни яна бир хушхабар – мен ёзган хушхабар билан тўлдирсаммикан. Бироқ мен ўзимни паст олиб юришим учун, Худо мен томонга ўқ отди. Кечки дастхат бериш учун биз китоб дўконига кечикаётган эдик. Кечикишимизнинг сабаби – куздузи китобхонлар билан учрашув ўтказдим. Учрашув қатнашчиларининг ҳаммаси десам, адашмаган бўламан, мендан дастхат олиш истагида бўлганлиги учун вақтим жуда кўп кетди. Худди шу ҳолат магазинда ҳам юз беришига ишонганимча, мен китоб дўконига қўнғироқ қилдим ва дўкон мудирига дедим: -Биз кечикмоқдамиз. Илтимос, тўпланганларга айтиб қўйсангиз, бироздан сўнг биз етиб борамиз. -Шошилмай қўяверинглар, - деди бизга мудир аёл хотиржамлик билан. -И-е, китобхонлар-чи? -Ҳеч ким шошилмаётганга ўхшайди. -Ҳеч ким? Биз то китоб дўконига етиб боргунимизча, бахтимизга бизни кутаётган оломон уч баробарга кўпайибди, яъни иккита китобхондан олтитага. Режа бўйича, биз бу учрашувга икки соат ажратган эдик; аслида эса менга ўн дақиқа керак бўлди, холос. Ўзим ёзган китоблар билан ёлғиз қолиб, ҳаммага калака бўлишдан чўчиб кетдим. Навбатда энг охирги ўринда турган, яъни олтинчи китобхон қизни гапга тутдим. Биз иккаламиз унинг ота-онаси, мактаб, ижтимоий суғурта ва қизнинг ёдида қолган унинг туғилган куни ҳақида суҳбатлашдик. Қанчалик гапга тутишга ҳаракат қилмайин, қиз ҳам кетиб қолди. Мана, бир ўзим қолдим. Лукадо қаламига мансуб бўлган бир уйим китоб – ва бирорта китобхон ҳам йўқ. Мен дўкон мудирасидан сўрадим: -Сиз учрашув ҳақида эълон берганмисиз? -Ҳа. Ҳатто, одатдагидан ҳам кўпроқ. – Шундай деб, мудира нари кетди. Кейинги сафар мудира аёл менинг ёнимдан ўтиб кетаётганда, сўрадим: -Авваллар ҳам ёзувчилар билан учрашувлар ўтказиб турганмисизлар? -Ҳа, жуда кўп марта ўтказганмиз. Одатда кўплаб китобни севувчи ўқувчилар тўпланишарди, - деди у тўхтаб ўтирмасдан. Олдимда стол устида турган ҳамма китобларимга датсхат қўйиб чиқдим. Китоб токчаларида турган ҳамма ўзимнинг китобларимга дастхат қўйдим. Мен Том Клэнси ва Джон Гриэшмаларнинг китобларига ҳам дастхат қўйдим. Ва ниҳоят харидорлардан бири менинг ёнимга келди. -Сиз китоб ёзасизми? – деб сўради у ва менинг сўнгги китобимни қўлига олди. -Ҳа. Дастхат қўйиб берайми? -Йўқ, раҳмат, - деди у ва нари кетди. Ҳа, Худо нишонга тегди. Бу ҳолатни унутиб қўймаслик учун, кейинги куни Муқаддас Китобни ўқиётганимда, қуйидаги оятни қайта-қайта ўқидим: “Ўзингни доно ҳисоблама, Эгамиздан қўрқ...” (Ҳикматлар 3:7). Агар сиз ўзингиз билан тўлиб-тошган бўлсангиз, сиз Худо билан тўлмайсиз. Аммо сиз ўзингизни бўшансангиз, Худонинг идиши пайдо бўлади ва У идишдан фойдаланади. Муқаддас Китобни очинг ва сиз унда шундай йўл тутган одамлар ҳақидаги кўплаб ҳикоя ва ривоятларга тўла эканлигини кўрасиз. Матто ўз Хушхабарида фақатгина икки марта шахсий номини эсга олади. Иккала сафар ҳам у ўзини сарсон-саргардон бўлиб юрган хайр-садақа йиғувчиси, деб атайди. Ҳаворийларни санаб чиқар экан, у ўзини саккизинчи ўринга қўяди. Юҳанно ўз Хушхабарида ўзи ҳақида умуман эсламайди. Биз йигирма марта Юҳанно исмини ўқиган бўлсак, бу ерда ҳаммасида гап Яҳё Пайғамбар ҳақида боради. Ҳаворий Юҳанно ўзини оддийгина қилиб “бошқа ўқувчи” ёки “Исо севадиган ўқувчи”, деб атайди. Инжилнинг энг муҳим китобларидан иккитасини Луқо ёзган, аммо бир марта ҳам ўз номини эсга олмаган. Инжилнинг энг унумдор муаллифларидан бири Павлус ўзини мақтанчоқ, ақлсиз қилиб тасвирлайди (қаранг: 2 Коринфликларга 12:11). Шунингдек, у ўзини “Ҳаворийларнинг энг арзимайдигани”, деб атайди (қаранг: 1 Коринфликларга 15:9). Беш йил ўтгач, Павлус ўзини “барча азизлар орасида энг арзимагани” эканлигини таъкидлайди (қаранг: Эфесликларга 3:18). Сўнгги мактубларининг бирида Павлус ўзини “гуноҳкорларнинг энг биринчиси”, дейди (қаранг: 1 Тимўтийга 1:15). Павлус улғайиб боргани сари, унинг “мени” тобора кичкина, арзимас бўлиб кетарди. Шоҳ Довуд ҳеч бир саносида Гулиёт устидан қозонган ғалабасини мадҳ этмаган. Аммо Бурсабо билан қилган гуноҳига тавба этиб, гуноҳкорнинг тавба қилиши саносини ёзди (қаранг: Забур 50). Мана Юсуф. Исонинг итоаткор ва солиҳ отаси. Ўзини кўкларга кўтариш ўрнига, Масиҳга бошпана топишга ҳаракат қилди. У шундай йўл тутгани учун ҳам, Юсуф керагидан ортиқ мукофотга сазовор бўлди. “...Унинг исмини Исо қўйди” (Матто 1:25). Исонинг номини айтувчи миллионлаб одамларни қатор турғизиб қўйинг ва биринчи туришга кимнинг танлаб олинганлигига эътиборингизни қаратинг. Юсуф. Бу исмни айтган барча муқаддаслар, воизлар, пайғамбарлар орасидан биринчи бўлиб бу исмни оддий дурадгор, кичкинагина шаҳардар чиққан оддий ишчи Юсуф айтган. Бетлари бурушган чақалоқни, самовий Шоҳни Юсуф қўлларига олди, барча иштирок этувчи фаришталар ва уй ҳайвонлари гувоҳлигида пичирлаб деди: “Исо... Сенинг исминг Исо бўлади”. Бу адолатдан тўғрими? Юсуф ўз обрў-эътиборидан воз кечди. Шунинг учун ҳам Исо Ўз номини биринчи бўлиб айтишга Юсуфга имкон берди. Сиз нима деб ўйлайсиз, Юсуф танлаган йўлидан афсусланмайдими? Менинг ҳам қарорим қатъий, мен танлаган йўлимдан асло афсусланмайман. Уйга қайтгач, мен бир тадбирга йўл олдим. Шубҳасиз, ҳамманинг мени берган саволи бир хил эди: “Қандай ўзгаришлар, янгиликлар бор?” Мен уларга бўлиб ўтган воқеаларни сўзлаб бердим. Бироқ ҳикоям оташин чиқмаган бўлса-да, лекин... рўйи-рост эди. “Менинг эътиқодим, - деганим эсимда ўшанда уларга. – Эндиликда мен имон-эътиқодга жиддий муносабатда бўламан”. Кимнингдир кўзлари олайди. Яна кимдир, энди мени кечаларга таклиф қилмаслигини ўйлади. Лекин икки киши ёнимга келди ва менга шундай дейишди: “Биласизми, биз ҳам шундай фикрдамиз”. Демак, мен ёлғиз эмас эканман. На отдельной странице РИСУНОК У Ч И Н Ч И Қ И С М ҲАЁТИНГИЗНИНГ ҲАР БИР КУНИДА Худовандни улуғлаш учун ўзингиз ноёб эканлигингиздан фойдаланинг С новой страницы Микеланджело ҳайкал яратиш учун туғилган эди. Кунларнинг бирида у шундай деган: “Ҳайкалтарошнинг қалами билан ишлаш менга энагамнинг сути билан бирга сингдирилган”. У йигирма бир ёшга кирганда, бир қанча жиддий ҳайкалтарошлик асарларининг муаллифи бўлган. Ўттиз ёшларга яқинлашганда эса Микеланджело ҳозирга қадар ҳаммани ҳайратга солувчи шоҳ асарларини яратди: “Пьета”ни ва “Довуд”ни. У ўттиз ёшга тўлганда эса, рим папаси уни махсус буюртмани бажариш учун таклиф қилади. Юлий II олдинига ҳайкалтарошга папа мақбарасини буюртирди, сўнгра унда янги режа пайдо бўлди ва у Микеланджелога Сикстинск капеллалари гумбазларида ўн иккита фигура чизишни таклиф қилади. Ҳайкалтарош бундай ишдан воз кечмоқчи бўлди. Рассомлик санъати унинг севимли машғулоти эмасди, кичкина капелла эса жиддий ишлар тасаввурига мос келмасди. Бироқ папа гапида қатъий туриб олгандан сўнг, Микеланджело розилик билдирди. Баъзибир тарихчиларнинг фикрича, бу ерда фитна уюштирилган. Ҳасадгўйлар папани шундай таклиф билан мурожаат қилишга ундадилар. Улар ҳайкалтарош бош тортишига, бунинг натижасида понтифик унга ҳеч қандай мурувват қилмаслигига ишонган эдилар. Микеланджело йўқ демади. У ишга киришди. Борган сари у янада илҳомланиб, завқ-шавқ билан ишлайверди. Тўрт йил ўтгач, тўрт юзга яқин фигуралар ва тўққизта саҳналарни яратиш ортда қолгандан сўнг, Микеланджело нафақат капелланининг кўринишини ўзгартирди, балки у санъат тарихини ўзгартириб юборди. Унинг мўъжизавий расмлари Европа санъатининг ривожланишида янги йўл очиб берди. У шунчалик ишга берилиб кетдики, соғлиғини йўқотишига сал қолди. “Мен ўзимни Ермиё каби қариган ва чарчаган ҳис қилардим, - деган эди Микеланджело ўз ҳолати тўғрисида. – Мен эндигина ўттиз етти ёшга кирганимга қарамай, дўстларим қари чолга айланиб қолган менинг қиёфамни асло танимас эдилар”. Нима юз берди? Ундаги ўзгаришларнинг сабабчиси нима бўлиши мумкин? Бурч юзасидан бажарилаётган иш қандай қилиб руҳлантирувчи меҳнатга айланиб қолди? Эҳтимол, биз жавобни унинг сўзларида топишимиз мумкин. Кунларнинг бирида кимдир, Микеланджело нима сабабдан капелла бурчакларидаги деталларга бунчалик эътибор қаратишини ундан сўради. “Ахир, уларни ҳеч ким кўрмайди–ку”, - дейишди унга. Микеланджело нима деб жавоб берди? “Худо кўради”1. Эҳтимол, ҳайкалтарошга Муқаддас Китобдаги қуйидагича оят таниш бўлса керак. Бу оятда шундай дейилган: “Инсонларга эмас, балки Раббингизга хизмат қилаётгандек, бажону дил хизмат қилинглар” (Эфесликларга 6:7). Кундалик ҳаётдан шифо топишга қаратилган Худонинг рецепти ўз ичига бизнинг субординациямиз тузилишида ўзгаришларни киритган. Ушбу сўнгги қисмда мен шуни сизга эслатиб қўймоқчиман, сизнинг иккита хўжайинингиз бор. Биттаси – бизга иш ҳақи тўлайди. Бошқаси эса – бизнинг қалбларимизни қутқарувчи Ўша Зот. Иккинчиси бизнинг кундалик ҳаётимиздаги ишларга қизиқиш намоён қилади. Ҳар бир ишчи Худони эслаган ҳолда меҳнат қилса, нима бўлади? Тасаввур қилинг-а, ҳеч ким ўз фойдасини кўзлаб ишламайди, аммо ҳамма Худога ёқиш учун меҳнат қилади. Кўплаб фаолият турлари йўқ бўлиб кетарди: наркотикларни сотиш, ўғирлик, фоҳишабозлик, кечки клубларда ишлаш ва казинолар. Баъзи бир машғулотлар ўз табиатига кўра Худога хуш келмайди. Балки, улар ҳам мавжуд бўлмасмиди. Ишга муносабат ҳам ўзгарар эди. Агар мен Худога хуш келиш учун машинани тузатганимда, мен Унинг фарзандларини алдамаган ва улардан уч боробар қиммат нарх олмаган бўлардим. Агар мен Худога хуш келиш учун деворни бўяётган бўлсам, мен бўёқнинг ичига кераклигидан ортиқ растворитель қўшмаган бўлардим. Тасаввур қилинг, ҳамма Унинг ҳузурида ўз қилган ишларини намоён этиш учун меҳнат қилса. Ҳар бир ҳамшира – бениҳоят меҳрибон бўлса. Ҳар бир полициячи – хушмуомалада бўлса. Ҳар бир профессор – чуқур ўйласа. Ҳар бир сотувчи – хурсандчилик билан савдо қилса. Ҳар бир ўқитувчи - умид билан дарс берса. Ҳар бир адвокат – етарлича даражадаги тажрибага ва малакага эга бўлса. Ва ҳар бир капелланинг ҳар бир бурчаги янада ялтираб чиройли бўларди. Имкони йўқми? Асло бундай эмас. Бунинг учун талаб қилинадиган нарса –кимдир бутунжаҳон инқилобини бошлаши керак. Ана шу кимдир, ишончимиз комилки, айнан сиз бўлишингиз мумкин. С новой страницы 11 – Б О Б МЕҲНАТ ҚИЛИНГЛАР ВА ЎЗ ИШИНГИЗНИ СЕВИНГЛАР ...Қилган ҳар бир ишимдан жоним роҳатланди... Воиз 2:10 Икки ишчига эътиборингизни қаратинг. У қўлларини тепага кўтарганича, бир тўда оломонга ниманидир тушунтириб бермоқда. У – устоз ва ўз кетидан одамларни етаклашга қодир. У қумда турибди ва соҳилнинг бурилган жойидан амфитеатр сифатида фойдаланмоқда. Уни тинглаш учун борган сари халқ кўпайиб келмоқда. Соҳилдаги одамлар кўпайгани сари, унинг “саҳнаси” янада торайиб бормоқда. Устоз соҳилнинг сувига тушиб қолгунча, орқага тисарилади. Ана шундагина у яна бир ишчини кўради. Балиқчи. У завқ-шавққа тўлмаган, аксинча, кўнгли ғаш. У кечаси билан кўл бўйида ўтириб чиқди, бироқ бирорта балиқ ҳам овлай олмади. Бутун кеча! Сувга неча бор тўр ташлаб, неча бор уни тортган. Аммо бефойда. Устоздан фарқли ўлароқ, балиқчи қилган меҳнатидан норози, ҳеч қандай фойда йўқ. У кўплаб оломонни йиға олмайди, чунки балиқчи бўла туриб ҳеч бўлмаган-да, бирорта балиқ тутишга қодир эмас. У фақатгина бўм-бўш тўрни сувдан тортиб олади, холос. Икки ишчи. Бири – ниҳоятда руҳланган. Бошқаси эса – бениҳоят чарчаган. Биринчисининг меҳнати ўз самарасини келтирмоқда. Иккинчи ишчининг меҳнати – самарасиз. Сиз шу икки ишчининг қай бирига ўхшаб кетасиз? Агар балиқчига ўхшасангиз, сиз кўплаб одамлар сингари таниш ва синалган йўлдан бормоқдасиз. Одамни ҳушёрликка даъват қиладиган статистик маълумотлар ҳақида ўйлаб кўринг. o Америкаликларнинг учдан бир қисми ўз ишларини ёмон кўришларини айтадилар. o АҚШда истиқомат қилувчиларнинг учдан икки қисми нотўғри касб танлаганликларини таъкидлайдилар. o Юқори мансаб ва мартабага эришган одамларнинг ҳисоблашича, улар ўз қилган ишларидан қониқиш ҳосил қилмаганлар1. o Ўз жонига қасд қилишлар асосан якшанба кунига тўғри келар экан. o Кўплаб юрак ҳуружлари душанба куни эрталаб юз берар экан2. Кўпчилик одамлар ишлаш кераклиги ҳақидаги ўйдан ваҳимага тушадилар! Эрталаб ишга борувчи сон-саноғи йўқ одамлар минғиллаганларича, ҳаётларининг 83 000 соатини иш банд қилиши ҳақида ўйлайдилар. Агар сиз шундайлардан бири бўлсангиз, қандай йўл тутишингиз керак? Ишни ўзгартиришми? Эҳтимол. Ўзингизнинг қобилиятларингизга мос келадиган ишни топинг. Аммо шундай ишни излаб топгунингизга қадар, сиз қандай яшашингиз керак? Ахир, сиз олдингидай турлича ҳисобларга пул тўлашингиз лозим, қолаверса, сизнинг маълум даражадаги мажбуриятларингиз бор. Эҳтимол, муаммо иш жараёнининг ўзида эмас, балки ишга бўлган муносабатда мужассамдир. Касбингизни ўзгартиришдан олдин, ўзингизнинг касбга бўлган муносабатингизни ўзгартириб кўринг. Ҳафсаласи пир бўлган ишчиларга қаратилган Масиҳнинг сўзларини Луқо баён этган муқаддас Хушхабарнинг бешинчи бобида учратиш мумкин. Шунингдек, биз бу ерда устозни ва ўз ишидан ихлоси қайтган балиқчини кўришимиз мумкин. Балки, уларнинг исмини қандайлигини сиз билиб олгандирсиз. Исо ва Бутрус. Ҳозирги кунларда Генисарет кўли ёқасида камдан-кам одамларни учратиш мумкин. Масиҳ даврида эса кўл қирғоғида одамлар тирбанд бўларди. Қирғоқ гўёки чумолининг уйига ўхшарди. Бутрус, Идрис, Ёқуб ва Юҳанно балиқ овлаб ва уни сотиб, кун кечиришарди. Бошқа балиқчилар каби, улар кечаси меҳнат қилар эдилар, чунки кечаси сув совиб балиқлар сувнинг юзасига чиқарди. Бошқа балиқчилар сингари, самарасиз кечадан кўнгиллари совуб, тушкунликда қолар эдилар. Исо халойиққа Худонинг каломини етказгунга қадар, балиқчилар қайиқдан чиқиб тўрларини ювар эдилар. Мана, халойиқ янада кўпайиб кетганда, Масиҳда бир ғоя пайдо бўлади. ...Исо кўл қирғоғида турган икки қайиқни кўрди. Балиқчилар шу орада қайиқдан чиқиб, тўрларини юваётган эдилар. Қайиқлардан бири Симуннинг қайиғи эди. Исо унга тушиб, қирғоқдан бир оз нарироқ сузиб боришни Симундан илтимос қилди. Сўнг ўтириб, қайиқ ичидан халққа таълим беришга тушди. Луқо 5:2-3 Исо, Бутрус деб аталувчи Симуннинг қайиғини илтимос қилиб олади. Қайиқдан фойдаланиб туришни буйруқ сифатида амалга оширмайди. Масиҳ ариза ҳам ёзмайди, рухсат ҳам сўрамайди, У қайиққа ўтиради ва халққа таълим бера бошлайди. Ахир, У шундай қилиши мумкин. Барча қайиқлар Масиҳга тегишлидир. Сизнинг қайиғингиз шундай жойки, сиз у ерда кунингизни ўтказиб, тирикчилик қилиш учун меҳнат қиласиз. Қайсидир маънода қайиқ сизнинг ҳаётингиз. Сиз ҳайдаб юрган такси, сиз тозалаётган молхона, сиз бошқараётган стоматологик кабинет, сиз боқаётган ва машинада олиб юрадиган оилангиз, буларнинг ҳаммаси – сизнинг қайиғингиз. Масиҳ қўлини елкамизга қўяди ва бизга эслатади: “Сен Менинг юк машинамни миняпсан”. “Сен Менинг суд залимда мажлис ўтказяпсан”. “Сен Менинг томорқамда ишлаяпсан”. “Сен Менинг шифохонам бўлимида меҳнат қиляпсан”. Исо ҳаммамизга шундай дейди: “Сенинг ишинг – бу Менинг ҳам ишим”. Жан-Франсуа Милле қаламига мансуб бўлган “Кечки ибодат” (Angelus) номли манзарани кўрганмисиз? Унда далада ибодат қилаётган дехқон ва унинг хотини тасвирланган. Уфқда ибодатхона чўққисидаги найза кўриниб турибди, осмондан нур ёғилмоқда. Аммо нур машъали ибодатхонага тушгани йўқ. Қуёш нури аравани ва деҳқонларнинг оёғи ёнида турган бешликни ёритиб турибди. Худо бизнинг меҳнатимиз самарасига қарайди. Бизни ўраб турган муҳит Унга қайта туғилиш сингари жуда ҳам муҳим. У заминий ва руҳий дунё ўртасидаги чегараларни йўқ қилади. Болаларининг тарбияси билан банд бўлган уй бекасининг ошхонасидаги деворга шундай сўзлар ёзилган қоғоз ёпиштирилган: “Худонинг иши ҳар куни шу ерда амалга ошади”. Менеджер бўлиб хизмат қилувчи аёл ўз офисига қуйидагича сўзлар ёзилган плакатни осиб қўйган: “Менинг иш жойим – бу менинг қурбонгоҳим”. Аёлларнинг иккиси ҳам ҳақ. Худо учун бизнинг шуғулланаётган ишимиз, бизнинг эътиқодимиз каби муҳим маънога эга. Меҳнатимизнинг ўзи Унга сажда қилиш бўлади. Қайиқнинг эгаси Бутрус кейинроқ шундай деб ёзади: “Аммо сизлар – танланган бир авлод, Шоҳаншоҳ руҳонийлари, муқаддас халқ, Худонинг азиз қавмисизлар. Худо сизларни қоронғиликдан Ўзининг ажойиб нурига даъват этган, сизлар Унинг фазл-камолотидан хабар бериш учун танлангансизлар” (1 Бутрус 2:9). Кейинги сафар ишга қабул қилинаётганингизда, албатта анкета тўлдирасиз, анкетанинг “олдинги иш жойингиз” деган чизиғига шундай ёзинг: “руҳоний”, чунки сизлар ҳақиқатдан ҳам шундайсизлар. Руҳоний Худони намоён этади, сиз ҳам азиз биродар ва сингил, Худони намоён қиласизлар. Хуллас, “...нима айтсангиз ёки нима қилсангизлар, ҳаммасини Раббимиз Исо номидан қилиб, У орқали Отамиз Худога шукрона айтинглар” (Колосаликларга 3:17). Сиз эрталабдан офисга бормайсиз – сиз муқаддасгоҳга йўл оласиз. Сиз мактабга бормайсиз – сиз ибодатхонага йўл оласиз. Эҳтимол, сиз руҳонийларнинг кийимини кийиб юрмайсиз, аммо кийиб юришингиз мумкин. Сизнинг қайиғингиз – Худонинг кафедраси. Танишларимдан бири буни жуда яхши тушунади. Мутахассислиги бўйича у - бошланғич синф ўқитувчиси. Худонинг назарида, у синфни ташкил қилувчи бебаҳо болаларнинг қавмбошиси бўлиб хизмат қилади. Аёл ўз биродарларига йўллаган хатини ўқиб кўринг: Менинг ўқувчиларим учун ибодат қилишингизни сиздан сўрайман. Биламан, сизларнинг ишингиз жуда кўп, аммо сиз қачонлардир буни амалга ошира олсангиз эди! Маълум эҳтиёжларга бағишлаб қилинган ибодатнинг нақадар кучли эканлигини мен яхши биламан. Илтимос қиламан, қуйидаги ўқувчиларим учун ибодат қилинглар... Рэнди... (Менинг синфимдаги энг ақлли бола, унинг онаси инглизча гапирмайди ва тушунмайди ҳам, улар яқиндагина Вашингтонга кўчиб келдилар. Боланинг ўнг кўзи кўрмайди, чунки уч ёшлигида Рэндининг кўзига тасодифан ўткир бир асбоб кириб кетган экан.) Генри... (Унинг ривожланиши ортда қолган, бироқ у бор кучи билан ўқишга интилади. Икки сўзни айта олиши учун унга бир дақиқача вақт керак бўлади. Кўринишидан, у ҳозирда менга анчагина ўрганиб қолган, аввалига ҳамманинг кетидан улгуриш Генри учун жуда оғир эди.) Ричард... (Унинг юзидаги табассум ҳар қандай оғир ҳолатдан одамни осонликча олиб чиқиши мумкин, унинг онасининг ёши мендан салгина каттароқ бўлса керак. Ричард ниҳоятда ақлли бола, шу билан бирга жуда шўх. Бундай болаларни мен жуда яхши кўраман!) Анна... (Қизнинг ривожланиши орқада қолган, унинг отаси ҳам, онаси ҳам ўқиш-ёзишни, машина бошқаришни билмайдилар, қолаверса, уларнинг Аннадан ташқари оилада яна учта кичкина фарзандлари бор!!! Улар қандай қилиб шундай катта оилани бошқаришларини мен тушунмайман. Анна ҳар куни менга ўзи чизган расмни совға қилади, мен ҳақимда иншо ёзади, хуллас, қизча ёзган барча асарларининг бош қаҳрамони менман.) Узундан узун рўйхат давом этиб бораверади ва биз аранг эшитадиган Сара ҳақида ўқиймиз. Шўх, лекин меҳрибон Террелла ҳақида ҳам. Аълочи ўқувчи Алиса ҳақида. Ҳаммага буйруқ беришни яхши кўрадиган, топқир Кэлин ҳақида... Бу ўқитувчи таълим вазирлиги учун хизмат қиладими ёки Худо учунми? Ўзини кундалик меҳнат жараёнига бағишлайдими ёки Яратувчига ибодат қилишгами? Ишлаб пул топадими ёки оламни ўзгартиришга интиладими? Аёл ҳар куни Исо унга берган қайиққа ўтиради. Уларнинг иккиси ҳам эшкакни оладилар, қирғоқдан сал нарироққа сузиб бориб, тўрни сувга ташлайдилар. Бу менинг танишим Бутрусга ўхшайди. Бироқ аёл Бутрусга қараганда, кўпроқ оптимизм намоён этади. Насиҳатларини тугатиб, Исо Симунга: - Чуқурроқ сувларга сузиб бориб, ўлжа учун тўрларингизни ташланглар, - деди. Симун жавоб бериб: - Устоз, бизлар тун бўйи уриниб, ҳеч нарса тутолмадик. Лекин Сенинг сўзинг бўйича тўрни ташлайман, - деди. Луқо 5:4-5 Стоматологнинг тиш нерви олиб ташланиши керак бўлган пациентлари ҳам Бутрусга қараганда, оптимист бўлиб кўринадилар. Аммо Бутрусни қандай қилиб айблаш мумкин? Кечаси билан балиқ тутишга ҳаракат қилган Бутруснинг елкалари оғримоқда. Унинг тўрлари аллақачон тахлаб, йиғиштирилиб қўйилган. Кун чиққанда балиқ тутиб бўлмайди. Шундай бўлса-да, у розилик билдиради: “...Лекин Сенинг сўзинг бўйича тўрни ташлайман” (Луқо 5:5). Бу сўзларни айтар экан, хурсандчиликдан Бутрус жойида турганича сакрамаган бўлса керак. (Шуни ҳам инобат олиш керакки, итоат этиш ҳар доим ҳам завқ-шавқ билан боғлиқ бўлавермайди.) Куннинг ёруғида, оломон кўз ўнгида балиқчилар елканларни ўрнатадилар ва эшкакларни эшишни бошлайдилар. Мана улар чуқурроқ ергача сузиб бордилар, Исо тўрларни сувга ташлашни айтди. “Улар Исонинг айтганини қилгач, жуда кўп балиқ овладиларки, ҳатто тўрлари йиртилиб кетди. Улар бошқа қайиқдаги ўртоқларига ёрдам беришлари учун ишора қилдилар. Ўртоқлари келиб, иккала қайиқни чўкар даражада тўлдириб олдилар” (Луқо 5:6-7). Бутрус ва унинг дўстлари тиззаларигача балиқнинг ичида турардилар. Улар ўз ҳаётлари давомида биринчи бор бунчалик кўп ўлжага эга бўлдилар, уларнинг қулоқларида ҳамон Исонинг сўзлари жаранглаб турарди. Бу сўзларнинг маъноси нимада? Эҳтимол, балиқчилардан кимдир Исони ишга таклиф қилиб, бойиб кетишни ўйлагандир. Масиҳнинг мавжудлиги кўплаб даромад олишнинг, катта мукофотларга эга бўлишнинг, кўплаб дам олишларнинг ва эрта нафақага чиқишнинг кафолатидир. Исо сизнинг қайиғингизда бўлганда, сиз Генисарет кўлида балиқ овлаш ўрнига, Кариб денгизи бўйлаб яхтада сайрга чиқишни режалаштиришингиз мумкин. Бироқ бу парчада моддий гуллаб-яшнашга ишора бўлган бўлса-да, Бутрус бунга эътибор қилмаган. У мўл-кўл балиқларни пайқамади. У Исони кўрди. Балиқ тангачаларининг кумушранг ялтирашига қуршаб олинган Бутрус кумуш тангаларнинг жаранглашини эшитмайди. У Исони кўради. Дурадгор-Исони эмас. Устоз-Исони эмас. Шифоловчи-Исони ҳам эмас. Бутрус меҳрибон ва қайиқда ўтирганича, сувга амр берадиган Исо-Раббийни кўрди. “Симун Бутрус буни кўрди-да, Исонинг тизига чўккалаб: - Ё Раббий! Менинг олдимдан кетгин, чунки мен гуноҳкор инсонман, - деди” (Луқо 5:8). Ажойиб саҳна! Масиҳ оддий, бақир-чақир қиладиган меҳнаткаш халқ билан елкама-елка турибди. Балиқчиларга қандай балиқ тутишни ўргатмоқда, тўрни қаерга ташлашни кўрсатмоқда. Тасаввур қилинг-а, сиз ҳам Бутрус қилгандай йўл тутасиз. Масиҳни ўзингиз билан ишга олиб борасиз. Соат тўққиздан бешгача сизни бошқаришини Унга таклиф қиласиз. Молиявий фондларни қандай бошқаришни, ҳужжатлардан қандай фойдаланишни ёки талабалар билан амалий машғулотларни қандай ўтишни У сизга кўрсатмайдими? Ё Муқаддас Руҳ, менинг чокларим теккис чиқишига ёрдам бер. Ё Раббий, нега бу трубопровод ишламаётганини менга аён қил. Эй Шоҳларнинг Шоҳи, илтимос қиламан, бухгалтерлик ҳисоботини тайёрлашга ёрдам қил. О ҳурматли Исо, мен сочларни турмаклаётганимда, ишимни бошқариб тур. Мусонинг ибодати билан илтижо қилинг: “Ё Раббимиз Худо, марҳаматинг бизга ёр бўлсин! Қўлларимизга Ўзинг барака ато этгин, қўл урган барча ишларимиз ўнгсин!” (Забур 89:17). Тўхтанг, дарровдангина кўзларингизни олайтиришга шошилманг. Сизнинг қилган ишингиздан Худога қандай наф эканлигини тушунмаяпсизми? Сизнинг хўжайинингиз занжирга солинган итдай баджаҳл; сизнинг иш жойингиз товуқ катагидан ҳам тор; сизнинг маошингиз болаларингиз кунда ишлатадиган пулдан ҳам кам. Сиз ўзингизни Сибирга сургун қилингандай ҳис қиляпсиз, сўнгги поезд билан биргаликда сизни умид ва ишонч тарк этгандай. Агар шундай бўлса, яна бир гувоҳ билан танишинг. У ўн саккиз йил давомида тутқинликда Хитойда меҳнат қилди. Коммунистик тузум Масиҳга бўлган ишончи учун уни ассенизациячи қилиб тақдирлади. Лагерда бутун одамзоднинг нажосатлари катта-катта чуқурларда сақланарди. Чуқурликлардаги нажотлар чириб, ўғитга айланарди ва шу билан бирга, ён-атрофга бадбўй ҳид тарқаларди. Қамоқхона қўриқчилари ва маҳбуслар бундай чуқурларни ва у ерда ишловчиларни, шу жумладан, Масиҳнинг шогирдини ҳам бир неча километр узоқликдан айланиб ўтардилар. У маълум вақт шундай чуқурликларда ишлагандан кейин, сассиқ ҳид унинг танасига сингиб кетибди. У қанчалик ҳаракат қилмасин, бадбўй ҳиддан ҳалос бўла олмасди. Бу одамнинг аҳволини тасаввур қилинг-а, оила аъзоларидан ажралганлиги камлик қилгандай, қамоқхонада ҳам одамлар унга жирканиб қарашарди. Бироқ қандайдир тарзда бу солиҳ инсон қамоқхонада ўзи учун бир боғ топиб олибди. “Мени нажасларни ташлаш учун чуқурликларни қазишга юборганлари учун миннатдорман. Айнан шу ерда мен турлича ҳақоратлардан ва ёвуз қарашлардан, калакалардан ва калтаклашлардан йироқда бўлиб, ўзимни яхши ҳис қилардим. Бу ерда мен очиқдан-очиқ ва бемалол Раббийга ибодат қилишим ва Унга ҳамду сано айтишим мумкин эди. Мен у ерда бўлганимда, қазилган чуқур менинг шахсий боғимга айланар эди”. Сўнгра у қадимий гимннинг сўзларини айтди: Атиргулларга шабнам тушган, Боққа ёлғиз келаман, Ва менга намоён бўлган, Худо Ўғли овозин эшитаман. У менинг ёнимдадир, У мен билан сўзлашар, Унга тегишли эканлигимни, У менга айтар. Иккимиз хис этган хурсандчиликни, У ерда бизлардан бошқаси билмас. “Мен, то ўзим меҳнат лагерига маҳбус бўлиб тушмагунимча, олдинлари бу гимннинг сўзлари маъносини асло тушунмаганман”, - деб ҳикоя қилади бу масиҳий3. Агар сиз Худони ўзингиз билан бирга олиб кетсангиз, сиз иш деб атовчи ўша сассиқ чуқурликни ҳам У боққа айлантиради. XIX асрда яшаган воиз Генри Джайлс шундай деган: Одамлар меҳнат қилишлари керак. Бу ҳар куни қуёш чиққандай, одатий ҳол бўлиши шубҳасиздир. Бироқ биз вайсаб иш қилишимиз мумкин, шунингдек, миннатдорчилик билан ҳам меҳнат қилишимиз мумкин. Биз одамга ўхшаб ҳам, машиналарга ўхшаб ҳам ишлашимиз мумкин. Биз ҳамду сано айтмаслигимиз мумкин бўлмаган ниҳоятда дағал ишнинг бўлиши мумкин эмас; биз руҳланиб қилишимиз мумкин бўлмаган зерикарли ишнинг бўлиши мумкин эмас; биз жонлантиришимиз мумкин бўлмаган жонсиз ишнинг бўлиши мумкин эмас; булардан ташқари биз шуни аниқ ва равшан биламиз: биз нимаики қилсак, Раббимиз Исо Масиҳга қилган хизматимиз шудир4. Бутрусга ўз тўрлари билан, менинг танишимга ҳам ўз синфи билан, маҳбусга ҳам ўз боғи билан, сизга ҳам ўз ишингиз билан ваъда бир хил бўлиб қолаверади: сиз ўз қайиғингизни Исога топширганингизда, ҳаммаси тамомила ўзгаради. С новой страницы 12 – Б О Б АТАЙЛАБ ТЎХТАШ ...Сизлар бирон хилват жойга боринглар, бир оз дам олинглар... Марк 6:31 Эрни Джонсон (кичиги) бейсбол ҳақида жуда кўп нарса билади. Унинг отаси ўттиз йил давомида “Брейвз” командаси билан Милуокидан бошлаб то Атлантагача саёҳатда бўлиб, олий лига ўйинларини шарҳлаб борган. Мана ўшандан бери ўн беш йил ўтибди. Эрни микрофон олдида отасининг ўрнини эгаллади. У уч континентда спорт ўйинларининг олтита турини шарҳлади, ғалабалар хурсандчилигини ва мағлубият аянчини чемпионлар ва мағлуб бўлганлар билан қилинган интервью орқали ёритиб беришга муяссар бўлди. Аммо бир ўйинни у бошқаларидан яхшироқ эслаб қолган. Ўшанда ўйнаганлар учун эмас, ўшанда ўйнашни тўхтатганлар учун. Эрни Кичик лиганинг тўққиз ёшли ўйинчиси эди, у иккинчи ва учинчи базалар ўртасида гапга кўнадиган болакайдай югуриб юрарди. Рақиб командасининг ўйинчиси коптокни шунчалик қаттиқ тепдики, копток тўсиқдан учиб ўтиб кетди. Деворга ҳаммадан ҳам яқин турган икки ўйинчи девордан ошиб ўтишди. Ўйинни тезроқ давом эттириш учун коптокни қидира бошлашди. (Лиганинг бюджети шу қадар кам бўлса керакки, бошқа коптоклари йўқ эди.) Иккала команда ҳам ўйинчиларнинг қайтиб келишини кутиб турардилар. Улар кутишарди... кутишарди... бироқ ҳеч ким келмасди. Хавотир олган тренерлар майдондан югуриб ўтдилар ва деворга ўхшаган тўсиқдан сакрадилар. Қизиқувчан ўйинчилар, жу жумладан Эрни ҳам, уларнинг орқаларидан бордилар. Улар йўқолиб қолган ўртоқларини девордан бир неча метр узоқликда кўрдилар. Топилган копток билан бирга қўлқоплар ерда ётарди, ўйинчиларнинг жилмайиб турган юзлари черника мевасидан қорайиб кетганди1. Иккала ўйинчи бошқа нарсага чалғиб, ўйинни эсларидан чиқариб қўйибдилар. Сиз қачон охирги марта худди шундай йўл тутгансиз? Сиз доимий равишда ўз диққатингизни “асосий нуқтага” қаратишингиз керак. Сиз ўзингизнинг маҳоратингизни ниҳоятда намоён қилишингиз мумкин бўлган соҳадан шайтон доим сизни итариб чиқаришга интилади. Бизнинг йўналишимизни доимо тўғри йўлга солиб туриш талаб этилади. Бундан ташқари, наҳотки ҳеч ким черника мевасидан лаззатланишни хоҳламаса?! Аммо меваларни теришга кимнинг вақти бор? Сиз ишга боришингиз керак, бизнес билан шуғулланишингиз керак, савдо-сотиқ, машиналар, ташкилий ишлар, бюджет билан шуғулланишингиз керак. Буларнинг ҳаммасига вақт даркор. Қолаверса, сиз ўзингизни тўхтата олмайсиз. Исо тушунади. Тинмай ҳаракат қилиш нима эканлигини У билади. Унинг кундалигида баъзида бирорта бўш чизиқ қолмасди – барча саҳифалар одамларнинг илтимос ва илтижолари билан тўлиб-тошарди. У, шунингдек, қандай қилиб тўхташни ва қачон четга чиқишни ҳам яхши билади. Қуёш ботаётган чоғ, ҳамма турли хасталикларга йўлиққан одамларини Исонинг ҳузурига келтиришарди. Исо қўлларини ҳар бирига тегизиб уларга шифо берарди. Жинлар эса: “Сен Худонинг Ўғли – Масиҳсан!” – деб барқирганларича, кўп одамларни тарк этардилар. Исо жинларга дўқ уриб, гапиришларига монелик қиларди. Чунки жинлар Унинг Масиҳлигини биларди. Кундуз бўлгач, Исо уйдан чиқиб хилват жойга тортиниб кетди. Халқ эса Уни қидириб топиб, ташлаб кетмасликни сўраб ёлворди. Исо уларга: - Мен Худо салтанати тўғрисидаги Хушхабарни бошқа шаҳарларга ҳам етказишим фарз, Мен шунинг учун юборилганман, - деди. Шундай қилиб, Исо Жалила юртининг ибодатхоналарида воизлик қилиб юрди. Луқо 4:40-44 Ушбу парча Исога машҳурлик келган давр ҳақида ҳикоя қилади. Саҳрода иблис томонидан солинган васвасани енгиб, Ўз шаҳридан қувилган Исо Жалиланинг Кафарнаҳум шаҳрига келади. Халқ Уни самимий кутиб олди. 1960 йилда Джон Кеннедини Демократик партиянинг миллий съездига келганини тасаввур қилинг. Янги умид-ишончнинг пайдо бўлиши. Халқ эса Исонинг таълимотига ҳайрон қолди... Луқо 4:32 Шундай қилиб, Исо ҳақидаги шов-шув ён-атрофга овоза бўлди. Луқо 4:37 Қуёш ботаётган чоғ, ҳамма турли хасталикларга йўлиққан одамларни Исонинг ҳузурига келтиришарди. Исо қўлларини ҳар бирига тегизиб, уларга шифо берарди. Луқо 4:40 Одамлар хаста қариндош уруғларини ва таниш-билишларини Исонинг олдига олиб келишарди. Одамлар қандай хасталиклар билан касалланган бўлишларига қарамай, уларга Исо қўлларини тегизиши биланоқ ҳаммаси шифо топарди. Масиҳ бундан-да ортиқ нарсани хоҳлаши мумкинми? Ҳайрон қолган халқ, минглаб шифо топган ва Унга имон келтирган оломон. Исо уларни қаерга етакласа, улар Унинг кетидан боришга тайёрдирлар. Мана шунда Исо... Янги ҳаракат яратилиши ҳақида эълон қиладими? Лидерлар командасини тузадими? Агитбригадаларга одамларни танлаб оладими? Йўқ. Исо халққа орқасини қилиб заповедникка, махфий бухтага, ташландиқ уйга, хилват жойга йўл олади ва жамоат билан алоқа қилувчи мутахассисларни ҳайрон қолдиради. Исо нега шундай қилганининг сабабини биз 42-оятдан билиб оламиз: “...Кундуз бўлгач, Исо уйдан чиқиб хилват жойга тортиниб кетди. Халқ эса Уни қидириб топиб, ташлаб кетмасликни сўраб ёлворди”. Одамлар Исонинг ҳузурига нафақат ўз касалликлари ва руҳий ташналиклари туфайли келадилар. Улар Исонинг олдига ўз режалари билан келадилар. Жадваллар билан келадилар. Кераксиз маслаҳатлар билан келадилар. Оломон Исони бошқармоқчи. “Бизга қулоқ сол, - дейишди улар, - Сен қаерга боришингни биз кўрсатамиз”. Одамлар сизга ҳам худди шундай дейдилар. Биродар, қайрилиб қаранг. Сиз орқангизда оломонни кўрасизлар. Уларга сизнинг кучли томонларингиз керак эмас, улар сизнинг ҳаётингиз тарихини билмайдилар. Шундай бўлса-да, улар сизни ўзингиздан яхши билувчи қилиб кўрсатадилар. Сиз қаерда ишлашингиз кераклигини биладилар. Кимга уйланишингиз ёки кимга турмушга чиқишингизни ҳам биладилар. Сиз ким бўлишингиз кераклигини сизга ўргатадилар. Шундай қилиб, агар сиз уларга ижозат берсангиз, улар сизнинг бутун ҳаётингизни бошқарадилар. Исо йўл қўймади. У бир неча бор оломондан Ўзини четга олди. “Исо атрофида кўп халойиқни кўргач, шогирдларига нариги томонга сузиб ўтишни буюрди” (Матто 8:18). Исо, ўлган қизни тирилтираман, деб айтганда, одамлар Унга ишонмай Унинг устидан кулдилар. Шунинг учун ҳам Исо Унга ишонмаган оломонни кўчага чиқариб юборди. “Оломон ташқарига чиқарилгандан сўнг Исо ичкарига кириб, қизчанинг қўлидан ушлади. Қизча эса ўрнидан туриб кетди” (Матто 9:25). Исо кун бўйи халққа таълим берганидан сўнг, У “...халойиққа жавоб бериб, уйга кирди” (Матто 13:36). Гарчанд бир куни Исони йигирма мингга яқин халойиқ ўраб турган бўлса-да, Исо уларни тарк этди. “Исо халойиққа рухсат берди ва қайиққа тушиб, Магдала атрофларига келди” (Матто 15:39). Масиҳ ҳар доим Худонинг овозини эшитиш учун ғала-ғовур халойиқдан Ўзини четга оларди. Исо саҳрода қирқ кун рўза тутгандан сўнг, Кафарнаҳум халқи Уни қидириб топиб, ташлаб кетмасликни сўраб ёлворди. “Исо уларга: - Мен Худо салтанати тўғрисидаги Хушхабарни бошқа шаҳарларга ҳам етказишим фарз, Мен шунинг учун юборилганман, - деди” (Луқо 4:43). У Ўз мақсад қоясини маҳкам ушлаганча, одамлар томонидан қилинаётган босимга қарши чиқди: қаерда имкон бўлса, ҳамма жойда Худони (“Худо Салтанатини”) улуғлаш, (“бошқа шаҳарларга ҳам етказиш”) учун Ўзининг бетакрорлигидан фойдаланди. У шундай йўл тутганлигидан сиз хурсанд эмасмисиз? Тасаввур қилайлик, У халойиқнинг гапларига кирди ва Кафарнаҳумда қолиб шундай ўйлади: “Мен бутун оламга юборилганман ва Менга Хоч тайинланган, деб ўйлардим. Мана, бутун шаҳар Кафарнаҳумда қолишим кераклигини айтмоқда. Наҳотки шунча одамнинг янглишиши мумкин бўлса?” Ҳа, мумкин! Халойиқнинг ялиниб-ёлворишига Исо қулоқ тутмади, У Кафарнаҳумда қавмбошилик хизматидан воз кечди ва Худонинг иродасини бажо этди. Шундай йўл тутиш, қайсидир хасталарни шифоламасдан қолдиришни, шубҳаланувчиларнинг баъзи-бирларига таълим бермасликни англатарди. У токи тўғриликка “ҳа” дейиши учун, яхши бўлишга “йўқ” деди: У Ўз фарзини – Хушхабарни бошқаларга ҳам етказишни афзал кўрди. Ҳеч кимга бундай танлов осонликча берилмайди. Мен учун ҳам осонликча кечмади. Ижозат берсангиз, атайлаб қилинган “тўхталиш” қандай қилиб мени руҳий саҳродан олиб чиққанлигини сизга сўзлаб бераман. Руҳий ташналикда қолганим учун мен ўз жамоатимни айблай олмасдим. Бизнинг жамоатимизга жуда кўплаб одамлар сувдай оқиб келарди, улар куч ва ғайратга тўлиб-тошардилар. Жамоат биноси ҳаммамизни сиғдира олмасди, шунинг учун ҳам биз янги бино қуришга қарор қилдик. Ҳамма маблағ тўплашга киришди ва биз режалар тузишни бошладик. Шундай қилиб, икки йиллик ибодатлар, режалар, азоб-уқубатлар ва ғалабалардан сўнг биз янги бинога кўчиб ўтдик. Ва бу мени нобуд қилишига сал қолди. Эсимда, янги бинога хурсанд бўлиб келувчиларни кузатиб туриб, ўйладим: “Эҳтимол, мен ҳайратланиб турсам керак”. Бунинг ўрнига мен ўзимни вайрон ҳис этардим. Менинг дўстим буни сезди (эътиборли дўстлар учун Худога ҳамду сано бўлсин). У мени бу китоб нимага даъват этаётган бўлса, шундай қилишга кўндирди: “асосий нуқтани” излаб топиш лозим. Раҳбарларни ўқитиш билан шуғулланувчи ва ташкилий масалалар бўйича маслаҳат берувчи устоз – Рик Уэллок бошчилигида мен ўз тарихимни ёзиб чиқдим. Менга берилган топшириқ қуйидагича эди: “Сиз маҳорат билан шуғулланишни яхши кўрган ва шу билан бирга, қилган ишингиздан ниҳоятда мамнун бўлган ўз машғулотларингизни ёзиб чиқинг”. Мен ортда қолган ҳаётимга назар ташладим; қониқиш билан муваффақиятнинг уйғунлашган ҳолатларини ва ҳодисаларнинг рўйхатини туздим. Мана, мактабда юрган пайтларимда, мен мактаб кутубхонасидаги барча автобиографик китобларни ўқиб чиққанман. Мана, университетда кичкина курсдаги талабаларга қизғин нутқ сўзламоқдаман. Мана, бошқа уй вазифаларини эсдан чиқариб, мен адабиётдан иншо ва ҳикояларни ёзиш билан овораман. Мана, мен биринчи бор якшанба мактабида дарс бермоқдаман: ўқувчилар менга диққат билан қулоқ солиб ўтиришларидан мен ниҳоятда хурсандман. Мана, ваъз ўқиш учун режа тузиб тайёргарлик кўрмоқдаман. Кун бўйи мен ўзим яхши кўрган машғулотларни ёзиш билан овора бўлдим. Маслаҳатчи ёзганларим билан танишиб чиқганидан кейин, мендан сўради: -Ўзингизнинг “асосий нуқтангизни” бир сўз билан қандай тасвирлаб бера оласиз? -Ваъз, - дедим мен ўйлаб ўтирмай. Мен Худонинг аниқ ва равшан таълимотини турли ҳикояларда намоён қилиш учун мавжуд эканлигимни англаб етдим. Сўнгра мени гангиратиб қўйган саволни эшитдим: -Сизнинг кундалигингиз интилишларингизни акс эттирадими? Биз кундалигимдаги сўнгги олти ой давомида қайд этилган ёзувларни кўриб чиқдик: учрашувлар, маблағларни йиғиш, қурилиш ишлари. -Сиз планлаштириш билан шуғулланувчи кўплаб комитетларнинг аъзолигига киритилганга ўхшайсиз, - деди маслаҳатчи. -Мен қавмбоши бўлганлигим учун буларни қилишим керак, деб ўйлаганман. -Бу комитетларнинг мажлисларида сизлар нималарни муҳокама қиласизлар, сўзлаб беринг. -Бўёқларнинг рангини. Парковка размерларини. Қурилиш стандартларини. -Сизга шундай қилиш ёқадими? -Юракдаги операцияга қараганда сал кўпроқ. -Сиз ўтмишингиз ҳақидаги қилган ҳикоянгизда, қурилиш ишларини бошқариб туришингизни эслаб ўтганмисиз? -Йўқ. -Одамларга планлаштириш ёки стратегияни ишлаб чиқиш соҳасида маслаҳат керак бўлганда, улар сизга мурожаат этишадими? -Йўқ. -У ҳолда нима сабабдан сиз уларга маслаҳат беришим керак, деб ўйлайсиз? Нима учун бунчалик чарчашимнинг сабабини бирданига мен тушуна бошладим. Воажабо, мен бу борада умуман қобилиятим йўқ иш билан шуғулланаётган эканман, кўплаб вақтимни қўлимдан келмайдиган машғулотга бағишлабман! Ушбу сабоқдан сўнг мен барча комитетларнинг аъзолигидан чиқиб кетдим ва Муқаддас Китобни чуқур ўрганишга, ёзувчилик фаолиятига қайтдим. Тез орада мен яна куч ва ғайратга тўлиб тошдим. Мен ўз ишимда атайлаб қилган тўхташим туфайли, янгиланиш бошланди2. Сизга келсак-чи? Сиз ҳар кунги қилаётган ишингиз учун яратилганлигингизни ҳис қиласизми? Сиз ўз иқтидорингизни писанд қилмайсизми? Эҳтимол, сиз ўз Кафарнаҳумингизни тарк этишингизни Худо хоҳлар, аммо сиз жойингиздан жилмаяпсиз. Ёки У сизнинг қолишингизни истайди, сиз эса кетиб боряпсиз. Агар сиз халойиқнинг овозини ўчириб, Исо билан хилват жойда учрашмасангиз, сиз нима қилишингиз кераклигини қандай тушунасиз? “Хилват жой” фақатгина “саҳрони” англатиши шарт эмас, бу оддийгина сокин жой. Бу шундай жойки, сиз у ерга Исо сингари кетишингиз мумкин. “Кундуз бўлгач, Исо уйдан чиқиб хилват жойга тортиниб кетди...” (Луқо 4:42). “Кетди” сўзи, Исо онгли равишда қабул қилган қарорни назарда тутади. “Мен нари кетишим керак. Ўйлаб кўришим керак. Мулоҳаза қилиб кўриш лозим. Харитада ўз йўналишингизни яна бошқатдан чизиб чиқишингиз керак”. У вақтни белгилади, жой танлади. Ва “пауза” тугмачасини қатъий босди. Сиздан ҳам шундай қатъийлик талаб этилади. Сизнинг тўхташ пайтларингизни жаҳаннам кучлари ёмон кўради. Ричард Фостер шундай деб ёзиб, айнан нишонга тегди: «Ҳозирги замонда бизнинг Рақибимиз асосан курашнинг уч турини қўллайди: шовқин-сурон, шошилинч ва тиқилинч. Агар у бизни ғамхўрлик ўлчами ва сони билан “боғлаб олишга” эришса, у ниҳоятда мамнун бўлади. Психиатр К. Г. Юнг қачонлардир шундай таъкидлаган: “Шошилиш – иблисдан эмас; у - иблиснинг ўзгинаси”»3. Иблис миямизга кичкинагина счётчикларни ўрнатиб қўяди. Бу счётчик тинмай “чиқ-чиқ” этиб, бизга дейди: “Шошил, шошил, шошил, ҳар дақиқа – пул...”. Натижада ҳаммаси, инсон ҳаёти деб аталмиш, тиқилинч ва тўс-тўполонга айланиб кетади. Бироқ Исо бундай оқимга қарши қатъий туради. Борган сари кўтарилиб келаётган шовқин овозини У шундай сўзлар билан бўғиб қўяди: “Эй оғир юк остида қийналиб, ҳориб-толган ҳаммаларингиз! Менинг ҳузуримга келинг, Мен сизга ором бераман...” (Матто 11:28). Исонинг қилган ишидан ибрат олинг: “У эса гоҳо-гоҳо хилват жойларга чекиниб, ибодат қилар эди” (Луқо 5:16). Юджин Петерсон ибрат олиш учун жуда яхши мисол келтиради. Кўплаб китобларнинг муаллифи, жамоатда ўттиз йилдан ортиқроқ хизмат қилиб келаётган қавмбоши ўз вақтида тўхташ нақадар муҳим эканлигини жуда яхши билади. У шундай ёзади: Душанба – менинг шанба куним. Душанба кунларига мен ҳеч нимани режалаштирмайман. Кутилмаганда пайдо бўлиб қолган ҳолатларда, мен қандайдир ҳаракатлар қиламан, аммо бундай ҳолатлар жуда кам бўлади. Рафиқам бу кунга мен билан бирга амал қилади. Биз тушлик тайёрлаймиз, уни контейнерга жойлаштирамиз, дурбинни олиб қаергадир –уйимиздан ўн беш дақиқалик ёки узоғи билан бир соатлик йўлга – тоғ ёнбағридан ёки сув бўйидан ўтадиган ўрмон сўқмоғига йўл оламиз.. Йўлга чиқишдан олдин хотиним Забурни ўқийди ва ибодат қилади. Ибодатдан сўнг биз гаплашмас эдик – биз икки-уч соат, тушликкача сукут сақлаб юрардик. Биз шошилмасдан, ўзимизни ён-атрофимиздаги табиатга бағишлаб борардик: папортник баргларининг нақшинкорлигига, гулларнинг хушбўй ҳидига, қушларнинг куйлашига, метиндек валунларга, эман ва чинорларга, ёмғирга, қорга, музга, шамолга... Қуёш ёки ошқозонимиз тамадди қилиш пайти келганлигини билдирганда, биз сукутни ибодат қилиш, озиқ-овқат учун, мева, сув ва ўрмон учун шукроналар айтиш билан бузамиз. Энди биз иккимиз бир-биримизга кўрган қушлар, ўт-ўланлар, тоғу тошлар ҳақида бемалол ҳикоя қилар эдик. Ўртамиздаги мулоқот биз шунга қодир бўлган даражада ўтарди. Уйга биз кечга яқин қайтамиз, дам оламиз, уй юмушларини бажарамиз, китоб ўқиймиз. Кечки овқатдан сўнг одатда мен қариндош-уруғларимга хатлар ёзаман. Мана шундай. Синай тоғида ҳеч қандай гумбурлашлар йўқ. Дамашқ йўлида ярқировчи ҳеч қандай чақмоқлар ҳам йўқ. Патмос оролида намоён бўлувчи ҳеч қандай “шарпалар” ҳам йўқ. Тинчлик ва сокинликка бағишланган кун. Ҳеч нарса қилмаслик. Ҳозирда ва шу ерда бўлиш. Ажойиб ва муқаддас вақт4. Доктор Петерсоннинг сўзлари мени руҳлантириб юборди. Энди менда таёқ-ҳасса ва кенггина шляпам бор. Ўрмондан унча узоқ бўлмаган ҳудудда жойлашган сўқмоқ менинг ёлғиз дам оладиган ва ҳордиқ чиқарадиган жойимга айланиб қолди. Ҳаётда тўхташ мактабида таълим олаётган ўқувчилар орасида мен энг охирги ўринда тураман, аммо менинг ўзлаштириш даражам аста-секин ижобий томонга ўзгариб бормоқда. Яқиндагина жамоатдаги ибодатдан сўнг бир биродаримиз менга шундай савол берди: -Кеча паркда скамейканинг устида ўтирганингизда мен сизни кўрдимми? -Ҳа, мени. -Кечки пайт-чи? Олдинги Макс, мен ишёқмасга ўхшамайман, деб тушунтиришга интилган бўларди. “Мен машқ қилаётган эдим. У ерга ишлаш учун боргандим”... Аммо мен ўзимни оқлашга уринмадим. -Ҳа, мен эдим. Мен дам олишга боргандим. Мени сўроққа тутган одам хайрон бўлиб бетимга қаради ва ўз йўлига кетди. Мен яхшигина ибрат кўрсатишга муваффақ бўлганимдан мамнунлик билан жилмайдим. Худо олти кун ишлагандан кейин дам олди, дунё остин-устун бўлиб кетмади. Нима сабабдан биз бир кун дам оладиган бўлсак, дунё остин-устун бўлиб кетади, деб ўйлашимиз керак? (Эҳтимол, аксинча, биз унинг остин-устун бўлиб кетишини секинлатишдан қўрқаётгандирмиз?) Исонинг кетидан бирор хилват жойга сиз ҳам йўл олинг. Минглаб овозлар сизга бундай қилмасликни ишонтиришга ҳаракат қилади. Уларга эътибор берманг. Фақатгина Унга қулоқ тутинг. Ўз ишингизни қолдиринг. Унинг меҳнатлари ҳақида ўйланг. Яратувчингизнинг маслаҳатини эшитинг: “...сиз ўзингиз бирон хилват жойга боринг, бир оз дам олинг...” (Марк 6:31). Ва сиз хилват жойга борганингизда, албатта черникадан маза қилиб тўйиб енг. С новой страницы 13 – Б О Б МАЙДА ИШЛАРНИНГ АҲАМИЯТИНИ КАМСИТМАНГ ...Майда ишлар қиланаётганини кўриб сизлар хафа бўлманглар… Закариё 4:10 Иккинчи жаҳон уруши Германиянинг силласини қуритди. Одамлар озиқ-овқатга муҳтож эдилар. Совет Иттифоқининг бомбардимон қилиши оқибатида Берлиндаги кўплаб уйлар таг-туги билан йўқ қилиб ташланди. Сўнгра Совет Иттифоқи жангчилари шаҳарда яшовчиларнинг тавбасига таянтиришни режалаштиришди. Шаҳарга озиқ-овқат олиб келувчи юк машиналарининг, поездларнинг ва кемаларнинг йўллари тўсилди. Ташқаридан бирор ёрдамсиз шаҳар қамалда қолиб, очликдан ва совуқдан ўла бошлади. Ўшанда 1948 йили Америка Қўшма Штатлари ва Буюк Британия кучлари ёрдамида ҳаво кўприги ташкил қилинди. 11 ой мобайнида ҳаво йўли орқали берлинликларга тонналаб озиқ-овқат етказиб берилди. Гел Халворсен Америка самолётларидан бирининг пилоти бўлган. Кунларнинг бирида бу йигирма етти ёшли учувчи Берлинга қўнишга ва темир сим ортидан бир нечта немис болалари билан суҳбатлашишга муяссар бўлди. Болалар ниҳоятда оч, юпун эдилар, бироқ уларнинг ҳеч бири тиламчилик қилмасдилар. Бундай ҳолатни кўрган Халворсен қўлини чўнтагига солди ва у ердан иккита чайнайдиган жевачка олди. Сўнг уларни бир неча қисмга бўлиб болаларга темир сим ортидан узатди. “Болалар шунчалик хурсанд бўлиб кетишдики, гўёки уларнинг ҳар бирига миллион доллардан бергандай эдим, - деб эслайди Халворсен. – Улар жевачка қоғозини бурнилари билан ҳидлашарди. Хурсандчиликдан самоларда парвоз қилишарди. Мен турган жойимда ҳайратдан қотиб қолдим”. Бундай учрашувдан таъсирланган Халворсен эртанси куни учиб келиб, самолётида туриб бир қанча жевачка ташлашини болаларга айтди. Берлинга самолётлар ҳар ярим соатда учиб келарди. Болалар унинг самолётини қандай таниб олишларини сўраганларида, Халворсен деди: “Мен самолётимнинг қанотларини қоқаман”. Халворсен америкаликларнинг “Рейн-Майн” ВВС базасига қайтиб келди ва дўстларининг кундалик овқат паёгига кирадиган жевачка ва конфетларни сотиб олди. У ширинликларни дастрўмолчалардан ясалган кичкинагина парашютга бойлади ва С-54 русумли самолётига жойлади. Берлиндан учиб ўтаётиб, ваъда берганидай қанотларини қоқиб ўтди. Шаҳар кўчаларида ўз дўстини кўрган болалар осмондан тушаётган ширинликларни тера бошладилар. “Болалар паёги” операцияси бошланди. Учувчининг қилган меҳрибонлик иши бирпасда ҳамма ёққа овоза бўлди. Уч ҳафтадан сўнг ВВС бошлиқлари операция режасини маъқуллади. Кейинги ойларда америкалик самолётлар шаҳарга болалар учун уч тоннадан ортиқ ширинликлар етказиб бердилар. Учувчи “Қанот-Қоққан-Амаки” деган ном олди1. Болалар туфайли бу оламда бирор нима ўзгарадими? Халворсеннинг ўйлашича, “ҳа”. Шуниси муҳимки, Исо ҳам худди шундай фикрда. Исо дейди: “Осмон Шоҳлиги бир одам ўз даласига сепиб қўйган хантал уруғига ўхшайди. У барча уруғлардан кичик бўлса-да, лекин етилгач, ҳамма кўкатлардан баланд бўлиб ўсади. У шундай дарахт бўладики, кўк юзидаги қушлар учиб келиб, унинг шоҳларини ўзларига уя қиладилар”. Исо уларга бошқа бир масални ҳам айтиб берди: “Осмон Шоҳлиги бир аёл бутун хамирни ошириш учун уч тоғора унга қориштириб солган хамиртуруш бурдасига ўхшайди”. Матто 13:31-33 Исонинг сўзларини ўша пайтда ёзилгандаёқ ўқиганлар, гап нима ҳақида бораётганини дарровдангина тушуниб оладилар. Улар хантал уруғи қандай кўринишга эга эканлигини биладилар, хамиртурушнинг бурдасини ҳам кўрганлар. Уларнинг иккиси ҳам жуда кичкина бўлади: хантал уруғи қум заррачаси каби (750 та хантал уруғи атиги бир грамм2)дир, хамиртуруш эса катта бармоқнинг тирноғидай бўлади. Шу билан бирга, хантал уруғи майда эканлигига қарамасдан жуда катта бўлиб кетади, ўша вақтдаги яҳудийдан уч баробар катта, шунинг учун ҳам унинг шохида бир гала қушлар қўниб туриши мумкин. Бир тишлам хамиртурушдан қорилган хамир нони билан бир неча кун уч маҳал берилганда, бемалол қирқ кишининг қорнини тўйдириш мумкин. Бошида арзимаган зиғиртдай нарса жуда катта бўлиб кетади. Эҳтимол, илк Жамоат бу нарса ҳақида эслатиб туришга муҳтожлик сезгандир. Ҳайвонлар учун кичкинагина охур ва қон босган хоч қоронғу ўрмонда иудаизм анъаналарини ва юнон фалсафасини қандай ўзгартириб юбориши мумкин? Дунёнинг пастқам жойида туғилган ва оддий қишлоқ дурадгори бошқарган ҳаракат эпикурчилар, стоиклар ва гностиклар ҳукмронлик қилган диний жамоатга қандай қилиб таъсир кўрсатиши мумкин? “Париж – Дакар” раллисида иштирок этишга қарор қилган скейтбордаги болакайни тасаввур қилиб кўринг-а! Биз билан сиз худди шундай эслатишга муҳтож эмасмизми? Исо Масиҳнинг тарихи баъзида бизга арзимасдай кўриниши мумкинлигидан биз ҳадиксираймиз. Бундай ҳадиксираш бизга Хушхабарни тарқатишга халал бериши мумкин. Наҳотки, якшанба кунги мактабларда ўқитиладиган Исо ҳаётининг тарихи “жиддий” адабий асарлар билан рақобатга дош бера олса? Гуманизм ва реляктивизм ҳукмронлик қилаётган замонавий юксак интеллектуал жамоатда гуноҳ, қутқарилиш ва гуноҳни ювиш тушунчалари яна қандайдир аҳамиятга эга бўлса? Чамаси, шундай. Масиҳни тепган римликлар ҳозир қаерда? Павлусни камситган ва у билан баҳслашган эпикурчилар-чи? Илк Жамоатлар устидан кулган гностиклар-чи? Коринфнинг буюк мажусий ибодатхоналари-чи? Улар билан қиёслаганда янги барпо бўлган Жамоатдан ниҳоятда кичкинагина–ку. Ҳозирда ҳам Зевсга қурбонликлар келтирадиларми? Йўқ, аммо Исога ҳозирга қадар сажда қилиб келадилар. Худо оддий ҳаракатлар орқали ажойиб ишларни амалга оширади. Бир дўстим “Катрин” довулида зарар кўрганларга ёрдам бераётганда, бунинг ҳақиқий тасдиғини кўришга муяссар бўлган. У шифокор бўлганлиги учун, ўзининг бўш вақтини Сан-Антониога кўчириб ўтилган Янги Орлеан аҳолисига тиббий ёрдам кўрсатишга бағишлар эди. Довулда омон қолганлардан бир киши унга қўрқинчли воқеани сўзлаб берибди. Унинг уйи ҳамма томондан сувда қолганлиги туфайли, у бинодан дераза орқали сузиб чиқибди. Иккита кичкина фарзандлари уни тутиб олганларича, улар бехавотирроқ жойни излаб сузиб юраверибдилар. Ва ниҳоят улар ана шу кварталдаги энг баланд бинонинг томига чиқиб олибдилар. Тирик қолган бошқа одамлар ҳам сузиб келиб, тирмашиб томга чиқаверибдилар. Омон қолганлар унчалик кўп эмасди, пастда, сувнинг бетида қурбон бўлганлар тиқилиб ётибди. Томнинг устидагилар то уларни эвакуация қилмагунларича, бир-бирларини қучоқлаганларича у ерда уч кун қолиб кетишибди. Чамаси бир соатлардан кейин, бир эркак улар жамоатхонанинг томида эканликларини пайқаб қолибди. У томни шаппатлаб деди: “Бу – муқаддас ер”. Унинг сўзлари яна бир омон қолган аёлнинг хотираларини эслатди. Бу аёл томни кўздан кечирди, жамоатхонанинг том найзаси (штиль)га эмаклаб келди, уни силади ва қучоқлаб ҳаммага эълон қилди: “Бу жамоатхонанинг қурилишида менинг бобом ва бувим иштирок этганлар!” Сиз нима деб ўйлайсиз, Худо аёлнинг ота-боболари қилган меҳнат самарасидан уларнинг набирасини қутқариш учун фойдаланишини билганмидилар? Албатта, ота-боболар Худо бу бинодан қалбларни қутқариш учун фойдаланишини Ундан илтижо қилиб сўраганлар...аммо Худо бу жамоатхонадан уларнинг набирасини довулдан қутқариш учун фойдаланиши мумкинлигини хаёлларига ҳам келтирмаганлар. Худо уларнинг меҳнат самарасидан фойдаланишини асло тасаввур ҳам қилмаганлар. Худди сизлар сингари. Беғараз қилинган ҳаракат қандай маънога эга? Ўзингизга ўзингиз шундай савол берасизми: “Менинг қилаётган ишимдан қандай наф бўлади?” Мен ўз китобхонимни йўл айрилишида турганини тасаввур қиламан. Ушбу китобни ўқиб, у ҳозиргина Худога дахлдор бўлганлигини ҳис қилган бўлса, ажаб эмас. Худованднинг нури унда аланга олишни бошламоқда. Уни китобхон ўчириши керакми ёки пуфлаб ёндиришни давом эттириши керакми? Сиз оламни ўзгартиришни орзу қилишга журъат эта оласизми? Худо сизга шундай деган бўларди: “Бирор нима қилгин-да, кейин нималар юз беришини кўргин”. У буларни қадимий Қуддус аҳолисига айтган. Ўн олти йил давомида Худонинг ибодатхонаси хонавайрон бўлиб ётди. Қуддус аҳолиси ўз ишларини ташлаб қўйдилар. Нимага? Душманларнинг қаршилик кўрсатиши, қўшниларнинг беэътиборсизлиги туфайли. Аммо биринчидан – қилинадиган ишлар уларнинг кўзига ниҳоятга оғир бўлиб кўринди. Биринчи ибодатхонани қуриш учун Сулаймон етти йил давомида ўн етти минг юк ташувчининг, саксон минг тошни ўйиб нақш соладиганларнинг, уч минг уч юз назоратчиларнинг меҳнатидан фойдаланишига тўғри келди. Бениҳоят улкан қурилиш! Меҳнат қилаётганлар шундай деб ўйлашган бўлса керак: “Мен нима ҳам қилиб берардим?” Худованд уларга шундай жавоб берган: “Майда ишлар қилинаётганини кўриб хафа бўлманглар, чунки Раббий иш қандай бошланаётганини кўрганидан хурсанд бўлмоқда” (қаранг: Закариё 4:10). Бошланмоқда. Эндигина бошланмоқда! Сиз учун арзимас бўлиб кўринган иш бошқаси учун жуда улкан бўлиб кўрини мумкин! Бу ҳақда Бон Фоуксдан сўранг. Иккинчи жаҳон урушида у В-17 бомбардир учувчиси бўлган. Бир куни унинг самолёти фашист зенитларининг ўқлари остида қолди. Ёқилғи бакларига ўқ тегишига қарамасдан, баклар портлаб кетмади, Фоукс эса самолётларни муваффақиятли қўндиришга муяссар бўлди. Кейинги куни бу учишдан сўнг Фоукс механикдан немис снарядини унга совға қилишини сўради. Омади келган кундан эсдалик сифатида олиб қўйишни у хоҳлади. Механикнинг учувчига тушунтиришича, бакларда снаряд битта эмас ҳаммаси бўлиб ўн битта снаряд бор экан. Бахтни қарангки, самолёт бакларидаги снарядлардан биронтаси ҳам портлаб кетмабди. Техниклар снарядларни очиб кўрдилар ва уларда портловчи моддаларнинг йўқлигини ошкор қилдилар. Снарядлар ўқланмаган ва зарарсиз, фақатгина битта снаряддан ташқари, қолганлари бўм-бўш эди. Бўш бўлмаган снарядда бир варақ чиройли қилиб букланган қоғоз бор эди. Қоғозда чех тилида нимадир ёзилганди. Хатни таржима қилингандан сўнг, унда шундай сўзлар ёзилганлиги аниқланди: “Сиз учун қўлимиздан келган иш ҳозирча мана шу”3. Снарядларни ўқлаши керак бўлган жасур ишчи, снарядларни ўқламай, ана шу хатни ёзиб қўйибди. Урушни тўхтатиш унинг қўлидан келмайди, бироқ у бир самолётни портлашдан асраб қолди. Ҳамма нарсани қилишнинг имкони йўқ, аммо у нимадир қилишни режалаштирди. У уруш қурбонларини камайтиришга ва ҳеч бўлмаганда, бир самолётни ҳалокатдан сақлаб қолишга ўз ҳиссасини қўшди. Худо кичик, майда ишлардан катта ва буюк ишларни яратишга қодир. Катта харсанг тошга сойнинг қарши оқиши бефойдага ўхшайди. Бироқ ана шундай сувдан Худо Гулиётни ерга йиқитиб, уни енгиш учун фойдаланди. Бойларнинг хайрия-эҳсонлари тул хотиннинг берган чақаларига қараганда, арзимасдай кўринади. Бироқ Исо улардан бизни руҳлантириш учун фойдаланди. Олий руҳонийлар ва буюк рим ҳукмдорлари муҳитида хочга тортилган оддий дурадгорнинг ўлими ҳеч гап эмас. Бу унинг маъносиз ҳаёт кечирганига ўхшайди. Яҳудийлар раҳнамоларининг фақатгина камчилигигина Унга аза тутдилар. Унинг жасадини дафн қилиш учун фақатгина уч-тўртта биродарлари келди, холос. Одамлар ўз нигоҳларини яна ибодатхонага қаратдилар. Нима учун йўқ? Дафн қилинган устоз қандай куч ёки ҳокимиятга эга бўлган? Биз жавобни биламиз. Бу хантал уруғининг ва бир бурда хамиртурушнинг кучидир. Кафанни узиб ташлашга ва катта қабр тошини юмалатиб юборишга қодир куч. Тарихни ўзгартириб юборишга қодир куч. Худонинг инояти билан кичкинагина уруғлар улкан дарахтлар бўлиб ўсади, уларнинг соясида дам олиш мумкин. Бир тишлам хумиртуруш туфайли хамир шишиб кўпаяди ва тўйимли нонга айланади. Майда, кичкинагина ишлар дунёни ўзгартириб юборишга қодир. Хантал уруғини сепинглар. Хамиртуруш қўшинглар. Телефон рақамини теринг. Чек ёзиб беринг. Маслакдошларни тўпланг. Самолётдан жевачка ва ширинликларни ташланг. Шундан кейин олтмиш йил ўтгач, бошқа бир аскар сизнинг қилган ишингиздан ибрат олиб, эҳтимол, “Қанот-Қоққан-Йўлбошчи”га айланиши мумкин. Уни Берлинда болаларга ёрдам берган Қанот-Қоққан-Амаки билан адаштирманг. Қонот-Қоққан-Йўлбошчи Ироқда хизмат қилган. Халворсенга ўхшаб, унинг тарихи сим ортидаги қизалоқ билан учрашишдан бошланди. Конфет берган учувчи каби, ҳаммаси бир совғадан кейин рўй берди. Боғдоддаги сим ортида йиғлаб турган жажжигина қизалоққа бу одам ўз эътиборини қаратди. “Қизча ниҳоятда камбағал эди, унинг эгнида эскирган кўйлак, оёғида етмиш-етти ямоқ шиппак. Тўзғиган ва ёғ босган сочлари кўпдан бери чўмилмаганидан дарак бериб турарди. Бутун баданини кир ва ифлосдан қора қўтирлар босиб кетганди”. Аскар ўз столининг устида бир нечта ўйинчоқлар борлигини эслади ва тездагина югуриб кетди. У қизчага тиш чўткаси, ҳуштак ва ўйинчоқ маймунни кўтарганича орқага қайтиб келди. Қизчага у совғаларни бераётганда, аскарнинг сўзларига кўра, “қизалоқнинг хурсандчиликдан кўзлари порлаб кетибди”. Аскар бу тўғрида ўзининг интернет-кундалигида ёзганидан сўнг, минглаб одамлар ўз совғаларини қайси манзил бўйича юборишлари мумкинлигини сўраб, унга мурожаат этибдилар. Шундай қилиб, “Ҳадя” операцияси бошланибди. Аскар эса учувчи Халворсендан мерос бўлиб қолган номга эга бўлди: Қанот-Қоққан-Йўлбошчи4. Мусонинг таёғи бор эди. Довуднинг сопқони бор эди. Шимўнда эшакнинг жағ суяги бор эди. Раҳобанинг арқони бор эди. Марямнинг бирозгина мирра ёғи бор эди. Ҳоруннинг ҳассаси бор эди. Тавитанинг тикув игнаси бор эди. Буларнинг ҳаммаси Худога хизмат қилган. Сизда нима бор? Худо энг майда уруғда яшайди, майда ишлар Унинг кучи орқали бажарилади. У одат тусига кириб қолган ҳаётга шифо беради, ажойиб ҳаётни ва мислсиз инъомларни ҳадя қилади. “Қўлингиздан келганча, барча имкониятларни қўллаб, барча усулларни ишга солиб, ҳамма жойда ва ҳаммага имкон қадар яхшилик қилинг”5. Ўз кичик ишларингизни аҳамиятсиз, деб ўйламанг. С новой страницы 14 – Б О Б ЎЗ ФАРЗАНДИНГИЗНИНГ ГЕНЕТИК КОДИНИ БИЛИБ ОЛИНГ ...Эгамиз сени яратган, она қорнида сенга шакл берган ва сени танлаган... Ишаё 44:2 Боғбон апельсинлар ўстирувчи дўстига қоғозга ўралган кўчат берибди. Кўчат ўралган қоғозда шундай ёзувлар бор эди: “Бу менинг совғам”. Оркестр дирижёри яхши кўрадиган вилончель чалувчи қизга лента ўралган коробкада совға инъом этибди. “Бу сизнинг санъатингизни юксак баҳолашим белгисидир”, - деди дирижёр қизга. Мусаввир водопроводчи қўшнисига миннатдорчилик сифатида ўралган алланимадир совға қилади. Шундай қилиб боғбон, вилончелист қиз ва водопроводчи ўз совғаларини очадилар. Боғбон кўчатни ерга экади ва апельсин ҳосилини кутади. Ахир, у неча йиллардан бери апельсин дарахтларини ўстириш билан овора. Вақти-соати келиб, бу кўчат ҳам катта апельсин дарахтига айланиши ва мўл-кўл ҳосил бериши керак. Бироқ боғбон ўтказган кўчатдан бир-бирига ўралиб кетган шохчалар пайдо бўлди. У қанчалик ҳаракат қилмасин, бир дона апельсин ҳам ололмади. Боғбон тупроққа махсус апельсин боғлари учун чиқарилган ўғитдан солди, баргларига ҳам қурт-қумурсқаларга қарши алоҳида дорилар сепди. Ҳаттоки кўчатни апельсин шарбати билан суғорди. Минг афсуски, апельсин шоҳларида бирорта апельсин меваси пайдо бўлмади. Эккан помидорлари кўп ҳосил берди. Аммо апельсинлар – йўқ. У мағлубиятга учраганини ҳис қилди. Вилончелист қиз ҳам худди шундай туйғуни ҳис этди. Қиз унга вилончель совға қилишларини кутганди. Ва қайсидир маънода у ҳақ эди. Бироқ коробкада аккордеон бор экан. Қиз вилончель чалгани сингари аккордеонни чалиб кўрмоқчи бўлди. Аккордеонни полга қўйиб, клавиатураси бўйлаб камончани юргизди. Қандайдир овозлар чиқди, аммо буни мусиқа деб, атаб бўлмасди. Сўнгги дақиқаларда унинг ҳолатини ҳафсаласи пир бўлган деб, аташ мумкин эди. Худди водопроводчининг ҳолати сингари. У, ўралган совғанинг ичида очиб-ёпиладиган ключлар ва болғача бўлса керак, деб тахмин қиларди. Бироқ ўрамнинг ичида кисточка ва палитра (рассомларнинг бўёқ тахтачаси) бор эди. Ўзи ўйлагандай, у водопроводдан оқаётган сувни янги инструментлари билан тузатмоқчи бўлди. Лекин кисточка билан кранни ёпиб бўлмаганидек, палитра билан болтни ҳам қотириб бўлмади. У минғиллаганича, трубаларни бўяди. Апельсин ўстириш бўйича боғбон помидорлар ўстирди, аммо у апельсиндан ҳосил олишни афзал кўрарди. Вилончелист қиз мусиқа эмас, қандайдир товушларни чиқарди. Водопроводчи трубани тузатиш ўрнига, уларни бўяди. Совға олувчиларнинг ҳар бири уларга ҳадя этилган совға, уларга таниш бўлса керак, деб ўйлашарди. Аммо совға берувчилар ўзларига яқин бўлган нарсаларни совға қилган эдилар. Ҳар куни Худо миллионлаб ота-оналарга янги туғилган чақалоқни совға қилади. Ота-оналар апельсинлар, вилончелни ва водопроводни таъмирлайдиган асбобларни кутишга мойиллар. Самолар помидорлар, аккордеонлар ва кисточка билан бўёқлар ҳадя қилишга қодир. Ота ва онанинг олдида танлаш имконияти пайдо бўлади. Болаларни ўзларига ўхшатиш керакми? Ёки Худо болаларга жо қилган иқтидорга асосланиб, уларни тарбиялаш лозимми? Бошқа одамларга қараганда, ота-оналар болаларининг шахсияти яширинган эшикни очишга қодирдирлар. Ота-она сифатида биз болаларимизнинг иқтидорини ривожлантириб борамиз, ёки болаларимизнинг қобилиятини кўмиб ташлаймиз. Фарзандларимиз ҳаётларидаги кўп вақтни фойда келтирувчи ишга бағишлари мумкин, ёки биз уларга кўрсатган таъсирдан ўзларини ўнглашга бир қанча вақтни сарф қилишлари мумкин. Гарчанд бу китоб болаларнинг тарбиясига бағишланмаган бўлса-да, унда ота-онага қаратилган сўзлар учун жой ажратиш мақсадга мувофиқ бўлади, деб ўйлаймиз. Болаларингизнинг “асосий нуқтасини” топишга сиздан бошқа яна ким ҳам ёрдам бериши мумкин?! Сизнинг ажойиб имкониятингиз бор. Аммо биз бундай имкониятдан тўғри фойдалана оламизми? Худонинг Каломи бизни ана шунга ундайди. Ҳаёт остонасида турганларга аталган доно маслаҳатларга диққат билан қулоқ тутинг: “Болани тўғри йўлга солиб тарбияла, шунда қариганида ҳам у йўлидан адашмайди” (Ҳикматлар 22:6). Бу оятни яна бир бор диққат билан ўқиб чиқинг ва тўғри уқиб олинг. Уни қуйидагича талқин қилманг: “Агар мен ўз боламни тўғри йўлга солсам, у ҳеч қачон бу йўлдан адашмайди. Агар мен уларга Муқаддас Китобни ўқишга ва ваъзларни тинглаш учун жамоатхоналарга боришни ўргатсам, эҳтимол, улар қарши чиқишлари мумкин, аммо барибир, шундай қилишга мажбур бўладилар”. Ҳикматлар Китобидан олинган бу оят бизга буларни ваъда қилмайди. Нажот топиш – бу Худонинг иши. Солиҳ ота-оналар бунга замин яратиб уруғ экишлари мумкин, аммо уруғларни ёлғиз Худо ўстиришга қодир. “Мен уруғ экдим, Аполлос суғорди; лекин Худо ўстирди” (1 Коринфликларга 3:6). Оталар ва оналар фарзандларининг юракларини юмшатишлари мумкин, аммо уларни бошқара олмайдилар. Йўл кўрсатайми? Ҳа. Болаларни шу йўлдан боришга мажбур қилайми? Йўқ. Унда бу оят ота-оналарни нимага ўргатади? Помидорларни севишга ўргатиш лозим, аккордеоннинг овозидан роҳатланишни ўргатиш керак; расмларни водопровод трубасига эмас, матога солишни ўргатиш лозим ва ҳар болада улар ёзиши керак бўлган китобни эмас, улар ўқиши лозим бўлган китобни кўришни ўргатиш керак. Оригиналда “тарбияла” деб таржима қилинган сўз “ташналикни келтириб чиқариш” маъносини англатувчи сўздан келиб чиққан. Яҳудий энагалар янги туғилган чақалоқда ташналикни келтириш учун, янчилган анжир талқонига бармоқларини текизиб, бармоқни чақалоқнинг оғзига солар эдилар. Шундай қилиб, “тарбиялаш” сўзи “чанқоқни келтириш” маъносини англатади. Ота-оналар болаларни “тўғри йўлга” у туғилиши биланоқ солишни бошлайдилар. Бу ерда “га” қўшимчаси кимнидир нимагадир солиш ҳолатини кўрсатади ва чақалоқлар бу дунёга “ўрнатилган программа таъми” билан келганликлари ҳақида тахмин қилиш мумкин. Муқаддас Китобнинг инглизча таржималарининг бирида (The Amerikan Standard Bible) бу оятнинг рўпарасидаги ҳошияларда “унинг йўлига биноан”, деган белги қўйилган. “Йўл” деб таржима қилинган яҳудийча сўзларнинг бири – “усул”, “ҳаракатлар тарзи” маъносини англатади. Худди шу сўз Ҳикматлар Китобидан олинган бошқа парчада қандай қўлланилишига қаранг (Ҳикматлар 30:18-19, курсив меники. – М.Л.): Мени ҳайрон қолдирадиган уч нарса бор, Тўрт нарса борки, ақлимга сиғмайди: Ҳаводаги бургутнинг йўли, Тош устидаги илоннинг йўли, Денгиз ўртасидаги кеманинг йўли, Ҳамда қизга юрадиган эркакларнинг йўли. “Йўл” қандайдир ўзгача қобилиятни, яъни бургутга, илонга, кемага ёки эркакка хос бўлган лаёқатни англатади. Шуни айтиб ўтиш лозимки, агар сиз болаларингизни “тўғри йўлга солиб тарбияласангиз”, сиз фарзандингиз мерос қилиб олган хусусиятларига ва туғма қобилиятларига тенглаштирилган бўласиз. Шунингдек, “йўлга солиш” ибораси, “лаёқат” ёки “шай қилиш” маъносига ҳам эга бўлиши мумкин. Забурчи камонни шай қилиш тўғрисида гапирганда, шу сўздан фойдаланади: ...У шамширин чархлаб, шай қилган камонин... Забур 7:13 Қаранг, фосиқлар камонини тортиб, покдилни зулматда отмоқ учун ўқларини ипга қадаб қўйибдилар! Забур 10:2 Камончи ўз камонини эгиб, камон ўқини нишонга шай қилади. Сизнинг фарзандингиз туғилгунига қадар, Худо худди шундай қилган. У сизнинг болангизни “эгиб”, маълум йўналишга “шай қилган”. У сизнинг қўлларингизга мукаммал камонни тутқазади, сиз уни то отилгунга қадар, асраб-авайлайсиз. Фарзандингизни у юриши керак бўлган йўлга бошланг. Худо сизнинг фарзандингиз учун ёзган режасини ўқинг. Болангизни сизнинг ёзишингизни кутиб турган оқ қоғозга ўхшатманг, сиз уни ўқишингиз керак бўлган китоб сингари ҳисобланг. Бу оятнинг маъносини инглиз таржималарининг бирида – “The Amplified Bible”да таржима қилинганидек, ифодалаш мумкин: “Болани у юриши керак бўлган (албатта унга берилган иқтидор ва қобилиятга асосан) тўғри йўлга солинг, шунда қариганда ҳам бу йўлидан қайтмайди”. Чарлз Суиндоллнинг “Сиз ва сизнинг фарзандингиз” номли ажойиб китоби ота-оналар учун жуда яхши қўлланма сифатида хизмат қилиши мумкин. Муаллиф мана шундай ёзади: Худо бизга ишониб топширган ҳар бир болада фақатгина унга хос бўлган ҳислатлар, қандайдир мойилликлар мавжуд. Бундай мойилликлар ва ҳислатлар болалар сизга берилишидан анча олдин уларга муайян белгиланган ва жо қилинган. Аслида чақалоқ бир бурда лой эмас. У аллақачон шаклланган, унда маълум интилишлар мавжуд. Ва бу болани тарбия қилмоқчи бўлган ота-она унинг мойилликлари нималардан иборат эканлигини албатта ахтариб топадилар!1 Худо аллақачон сизнинг фарзандингизни шакллантириб бўлган. У фарзандингизга қайси соҳада қобиятли бўлишини белгилаб қўйган. Фарзандингизнинг ҳаракат қилиш йўналиши ҳам аниқланган. Худо сизга ўн саккиз йиллик тадқиқотни ўтказишни топширди. Ўзингиздан, турмуш ўртоғингиздан ва ўз дўстларингиздан сўранг: бу болакай бошқалардан нимаси билан фарқ қилади? Боланинг мойиллиги у катта бўлганда намоён бўладиган қобилиятлардан дарак беради. Шундай мойилликларни ва қобилиятларни ўз вақтида аниқлашга ҳаракат қилинг. Уларни ривожлантириб боринг. Мана сизга мисол. Саккиз ёшли Р. Дж. Коллингвуд отасининг ёзув столи ва китоблар жавони ўртасида китоб ўқиб ўтирибди. Кутубхонадан танлаб олган китобнинг номи - “Кант этикаси назарияси”. Кейинроқ у шундай ёзади: Мен бу китобни ўқишни бошлаганимда... мени ғалати, ўзгарувчан ҳис-ҳаяжонлар чулғаб оларди. Бу китобда айтилган фикрлар, гарчанд мен уларни тушунмасам-да, қандайдир тарзда менга тааллуқли эканлигини ҳис қилардим; бунда шахсий бир нарса бордай туюларди, ёки аниқроқ қилиб айтганда, келажакда шахсан менга тааллуқли бўладиган бир нарса бор эди... Менинг хаёлимда, қандайдир парда кўтарилиб, менинг қисматим намоён бўлгандай эди2. Олдиндан сезиш ва кўра билиш ҳисси уни алдамади. 1943 йили унинг ўлимига яқин Коллингвуд буюк файласуф, метафизика, дин ва эстетика бўйича кўплаб ишларнинг муаллифи сифатида машҳур бўлиб кетган эди. Саккиз ёшли болаларнинг ҳаммасини ҳам Иммануил Кантнинг асарлари қизиқтиравермайди. Бироқ ҳар қандай саккиз ёшли болани албатта нимадир қизиқтиради. Ва шу “нимадир” келажакда бу бола қандай бўлишини Худо белгилаб берганлигини унинг ўзига очиб бериши мумкин. Юсуфга қаранг. Ўн етти ёшида у тушлар таъбирини айтиб берарди ва келажакда ўзини подшоҳ ёки ҳукмрон бўлиши ҳақида гапирган (қаранг: Ибтидо 37:2-10). Улғайганда, у фиръавннинг туш таъбирларини айтиб берган ва Миср юртини бошқарган (қаранг: Ибтидо 40-41). Ёшгина чўпон Довуд икки нарсада жуда кучли бўлган: жангда ва мусиқада. У шер ва айиқни ўлдирган (қаранг: 1 Шоҳлар 17:34-37) ва лирани яхши чалар экан (қаранг: 1 Шоҳлар 16:18). У катта бўлганда асосан нималар билан шуғулланди? Жанглар ва мусиқа билан. У жангларда ўн минглаб душманни йўқ қилди, биз сизлар билан ҳозирга қадар унинг саноларини куйлаб юрибмиз. Исонинг иқтидори ҳам жуда ёшлик пайтида намоён бўлган. Юсуф билан Марям ўзларининг йўқолиб қолган ўн икки ёшли ўғилларини қаердан топишди? “Уч кундан сўнг Уни Маъбаддан топдилар. У муаллимлар орасида ўтириб, уларни тинглар ва ҳам саволлар берар эди” (Луқо 2:46). Дурадгор Юсуф ўз ўғлини дурадгорлар орасида эмас, Тавротни тингловчилар ва устозлар орасида топди. Кейинчалик Унинг шу қобилиятлари такомиллашдими? Албатта. Ҳаттоки Исога хоинлик қилувчилар ҳам Унга “Устоз” (қаранг: Матто 26:49), деб мурожаат қилар эдилар. Дурадгорнинг ўғли Исо ўзида устозлик, мураббийлик қобилиятларини намоён қилди. Унинг ота-онасига берган жавобида биз бирозгина гинахонликни эшитмаяпмизмикан? “Исо уларга: - Мени қидиришингизнинг нима кераги бор эди? Ёки Отамнинг ишлари билан машғул бўлишим кераклигини билмас эдингизми? – деди” (Луқо 2:49). Бу билан У, эҳтимол, бизга шундай демоқчи бўлаётгандир: “Сизлар Менинг нималарга мойиллигимни, қобилиятларимни сезишингиз керак эди. Мен сизлар билан ўн икки йилдан бери бирга яшаб келмоқдаман. Менинг қалбим нималарга интилаётганини наҳотки сизлар билмасангизлар?” Сизнинг фарзандларингиз-чи? Уларнинг қалбида нималарга интилиш борлигини сиз биласизми? Уларнинг ҳаёт тарзи қандай шаклланмоқда? Кучли томонлар. Улар қандай қобилиятларини осонлик билан намоён қиладилар? Икки ёшлигида буюк пианист Ван Клиберн фортепианода бутун бир пьесани чалишга муяссар бўлди. Бу пьесани қўшни хонада бошқалар ўрганаётганларида, у эшитган. Бундай қобилиятни сезган она унга эътиборини қаратди ва ҳар куни унга фортепианода чалиш бўйича сабоқлар берарди. Техаснинг Килгор шаҳридан келган кичкинагина болакай Чайковский номидаги Биринчи Халқаро конкурснинг ғолиби бўлди. Нима учун? Қисман шунинг учун ҳамки, унинг онаси боласининг қобилиятини ўз вақтида сезди ва болага иқтидорини ривожлантиришга ёрдам қилди3. Фаолият соҳаси. Ёзувчи Джон Рескин шундай деган: “Сиз нима билан шуғулланишни яхши кўришингизни менга айтинг, мен эса сизнинг кимлигингизни айтиб бераман”4. Сизнинг фарзандларингиз нималарни яхши кўрадилар? Уларни қандай машғулотлар қизиқтиради? Вақтга ҳам асло эътибор бермай, улар нималар билан машғул бўлишни ёқтирадилар? Кўпроқ уларни нималар жалб этади? Рақамларми? Бўёқларми? Ҳаракатли ўйинларми? Бизнинг шаҳар газетамизда уч ёшли менинг набира жияним Лоусоннинг расми босилиб чиқди. Кунларнинг бирида у ота-онаси билан сайр қилиб юрганида икки ажойиб манзарани кўриб қолибди: саёқ машшоқлар гуруҳини ва томоша қилиш учун териб қўйилган кичкина гитаралар пештоқини. Ота-онасининг ижозати билан у гитаралардан бирини танлаб олиб, машшоқларга қўшилибди. Лоусон улар билан биргаликда мусиқа чала бошлабди. Уларнинг ёнидан ўтиб кетаётган фотограф мусиқачиларни расмга олибди. Бу ҳодиса Лоусон ҳақида нима дейди? Диққат ва эътиборли ота-оналар шулар ҳақида ўйлайдилар. Бундан ташқари, уларни яна қуйидагилар қизиқтиради... Оптимал шарт-шароитлар. Қарағайларга, эман дарахтига қараганда, бошқача тупроқ керак бўлади. Кактуснинг гуллаш шароити атиргулларга қараганда ўзгача. Сизнинг болангизга яратилажак замин ва муҳит қандай? Баъзи болалар диққат-эътиборни яхши кўрадилар. Бошқа болалар эса панада бўлишни ёқтирадилар. Кимдир қимирламай ўтиришни яхши кўради. Бошқалар эса тайёрловга ва ёрдамга муҳтож бўладилар. Кимлардир назорат ишларини жуда яхши ёзадилар. Бошқалар эса фанни яхши биладилар, бироқ имтиҳонларда ўзларини йўқотиб қўядилар. Раш Лимбо синф олдида чиқишлари учун доимо уч баҳо олиб юрарди, бугунги кунда эса у радиоэшиттиришларни аъло даражада олиб боришидан роҳатланади5. Уэст-Пойнт академиясига алгебрадан кириш имтиҳонини топширган Омар Брэдли ҳарбий бўлиш орзусидан айрилиб қолишига сал қолди. У академияга кириш учун керакли бўлган баллни аранг тўплади, аммо келажакда у погонларида беш юлдузи бор генерал бўлди. Иккинчи жаҳон уруши йилларида у минглаб аскарлар устидан қўмондонлик қилди ва кўпмиллионли бюджетни бошқарди6. Бизнинг иқтидоримиз намоён бўлиши учун, ҳар биримизнинг оптимал шарт-шароитларимиз мавжуд. Сизнинг фарзандларингиз учун бундай шарт-шароитлар қандай? Ўзаро муносабатлар. 1973 йили араб давлатлари коалициясига қарши чиққунга қадар, Исроил ҳукуматининг бошлиғи Голда Меир Милуоки штати халқ таълими бошқармасига қарши жангда ўзининг тўртинчи синфига бошчилик қилганди. У адолатсиз қонун-қоидаларга, шу жумладан, камбағал оиладан чиққан ўқувчилар ўз ҳисобларидан ўқув китобларни сотиб олишга мажбур эканликларига қарши қатъий норозилик билдирди. Голда Меир ўн бир ёшлигида бир зални ижарага олди, қандайдир маблағлар тўплади ва опачасини социалистик мазмундаги поэмани идиш тилида ўқиб беришга кўндирди. Шундан сўнг тўпланганларга мурожаат қилди. Голданинг онаси сўз матнини олдиндан ёзиб олишни қизига маслаҳат берди. Аммо бўлажак премьер-министр ва меҳнат Партияси лидери бундай маслаҳатдан воз кечди ва деди: “Агар мен айтишим керак бўлган нарсаларни шундай гапирсам, табиийроқ чиқади, деб ўйлайман”7. Голда сингари, баъзилар туғма лидер бўладилар; бошқалар эса бошқарилиш учун яратилганлар. Ўзаро муносабатлар ҳақида гап борганда, сизнинг фарзандингизга нисбатан қандай сўзлар кўпроқ мос келади? “Менинг орқамдан олға!” “Агар менга ёрдам керак бўлиб қолса, мен албатта бу ҳақда сизга айтаман”. “Майлими, агар биз буни биргаликда бажарсак?” “Сиз менга нима қилишим кераклигини айтинг, мен ҳаммасини бажараман”. Танҳоликда бўлишни афзал кўрган инсонга, беэътибор деган тамғани босманглар, худди шу сингари, ҳамманинг диққатини ўзига қаратмоқчи бўлган одамга, гердайган деган ёрлиқ босманглар. Улар ўзларига жо қилинган иқтидорга асосан яшаётган бўлишлари, эҳтимолдан узоқ эмас. Сизнинг фарзандларингизга нималар қониқиш ва роҳатланиш ҳиссини олиб келади? “Ҳа!” дейишга, уларни нима ундайди? Уларга мақсад сари ҳаракат қилиш жараёни ёқадими ёки мақсадга эришишми? Улар нимани яхши кўрадилар: тартибни сақлашними ёки уни ўрнатишними? Биттасини ҳайратга келтирувчи нарса иккинчисининг асабига тегади. Ҳаворий Бутрусга қайиқни мувозанатда тутиб туриш ёққан бир пайтда, Павлус қайиқнинг чайқалишини ёқтирарди. Кучли томонлар. Фаолият соҳаси. Оптимал шарт-шароитлар. Ўзаро муносабатлар. “Ҳа!” Сизга номсиз китоб берилган – уни ўқинглар! Ёзувсиз компакт-тасма – уни эшитинглар! Кимсасиз орол – уни ўрганинг! Ҳаммасини мукаммал ўрганиб олмагунингизча, ёрлиқ босишдан ўзингизни тийинг. Сиз фарзандингизнинг такрорланмас болалигига диққат билан қаранг. Ўз фарзандингизнинг ҳаётини кузатар экансиз, сиз қандай тарихни “ўқишингиз” мумкин? Болаларининг тарихини ўқишга ҳаракат қилган ота-оналарни ҳар доим ҳам учратавермаймиз, - уларнинг фарзандларини Худо марҳамат қилган. Менинг исмим – мана шу марҳамат қилинганларнинг орасида. Отамнинг томирида машина ёғи оққан. У нефть қудуғининг двигателларини тузатиш билан кун кечирган. Бўш вақт топди дегунча, машиналарнинг двигателларини капитал таъмирлаш билан кўнгил очган. У болтлардан ва ёғ-мой воситаларидан ҳайкалтарош лойни моҳирона бошқаргани сингари, эпчиллик билан фойдаланган; болт ва ёғ-мой воситалар отамнинг яхши кўрган ва ўзини намоён этиш воситалари бўлган. Отам турлича механизмларни ниҳоятда ёқтирарди. Аммо механика масаласида Худо унга дифференциални тормоз дискидан фарқлай олмайдиган ношуд ўғилни, яъни мени ҳадя қилди. Отам мени ўз ҳунарига ўргатишга ҳаракат қилди. Менинг ўзим ўрганишга ҳаракат қилдим. Ҳа, мен чин дилдан ўрганишни хоҳлардим. Бироқ биз машинани таъмирлаётганимизда, мен кўпинча машинанинг тагида ётганимча, ухлаб қолардим. Механизмлар менда ҳеч қандай қизиқиш уйғотмасди. Аммо китоблар - менинг жону дилим эди. Мен велосипедимни миниб, бир неча кун ичида минг марта бориб келардим кутубхонага. Китобларни яхши кўрувчи ўғилни механик ота нима ҳам қила оларди? Механик ота ўғлини кутубхонага аъзо қилиб ёздиради. Рождество байрамига унга китоблар совға қилади. Кечқурунлари ёруғда бемалол ўқиши учун, каравотининг тепасига чироқ ўрнатади. Колледжда адабиёт курсларига пул тўлайди. Менинг отам буларнинг ҳаммасини адо этди. Биласизми, у нима қилмади? У бирор марта ҳам менга шундай деб айтмади: “Нега сен бобонг ва отанг сингари механик бўла олмайсан?” Эҳтимол, менинг мойиллигим нимадан иборат эканлигини у тўғри тушунгандир. Балки, мен очимдан ўлишимни у хоҳламагандир. Аммо қандайдир тарзда, “болани тўғри йўлга солиб тарбиялаш кераклигини”, у билган. Худо ота-оналарга ёзилиш керак бўлган оппоқ қоғоз бермайди, балки уларга топилиши керак бўлган топишмоқ беради. Қўлингиздан келганча болаларингизни ўрганинг. Сиз ўз фарзандларингизга беришингиз мумкин бўлган буюк совға, - бу сизнинг бойликларингиз эмас, балки Худо уларда жо қилган ва сиз топишга ёрдам беришингиз мумкин бўлган уларнинг шахсий бойликларидир. С новой страницы 15 – Б О Б МАЙДА ИШЛАР УЧУН ЎЗИНГИЗНИ НИҲОЯТДА БУЮК ҲИСОБЛАМАНГ Худо сизларга ҳар турли қобилият берган. Ҳар бирингиз шу қобилиятингизни ишга солиб, бир-бирингизга хизмат қилинглар... 1 Бутрус 4:10 Гарчанд сиз тоққа чиқиб олгунингизга қадар аранг нафас олсангиз ҳам, Колорадодаги Хризолит тоғидан намоён бўладиган манзарадан одам ниҳоятда ҳайратланиб кетади. Шарқ томонда оппоқ қордан парда ёпинган чўққилар, қитъани иккига - шарқий ва ғарбий қисмларга бўлиб турибди. Сиз шимолга қайтгач, Монтанани кўриб турганингизга онт ичишга тайёрсиз. Форель балиғига тўлиб–тошган яхна сувли ирмоқлар, кўллар водий бўйлаб марварид ип сингари ярқираб, гўё сизнинг оёқларингиз остида ёйилиб оқмоқда. Йилда ёз ойининг ҳар пайшанбасида, тўрт юзга яқин ўспирин ёшлар тахминан тўрт минг уч юз метр баландликка кўтарилиб, табиатнинг жаннатмакон манзарасидан баҳра оладилар. Улар бу ерга мамлакатнинг турли бурчакларидан ташриф буюрадилар ва Фронтир ранчосидаги “Ёш умр” оромгоҳида бир ҳафта дам оладилар. Кимлардир бу ерга ота-онасидан сал йироқроқда бўлиш учун интилса, яна кимлардир эски дўстларини кўриш истагида бўладилар. Бир неча кун ўтгач, уларнинг ҳар бири Исо ҳақида эшитадилар. Шунингдек, ҳаммалари Хризолит тоғи чўққисидан Унинг қилган ишларини кўрадилар. Ёшларнинг ҳаммалари шу тоққа чиқадилар. Бунинг учун оромгоҳдан бир нечта мураббийлар гуруҳнинг энг охирида борадилар. Улар болаларга далда берадилар ва болаларнинг ҳар бирини албатта чўққигача етиб боришга даъват қиладилар. Мен ҳам улар билан бирга кўтарилардим. “Асосий нуқтаси” маълум даражада, фактларни йиғиш билан боғлиқ бўлган бир талаба чўққигача неча қадам юриш кераклигини санаб чиқибди. Саккиз минг қадам. Тахминан тўрт минг қадам босиб ўтгандан сўнг, Миннесотадан1 келган Мэттью ниҳоятда чарчаганлигини, энди бир қадам ҳам тепага кўтарила олмаслигини айтиб, орқага қайтишга қарор қилди. Бу йигит менга дарровдангина ёқиб қолганди. Менгагина эмас, у ҳаммага ёқиши мумкин. Хушчақчақ. Ажойиб ҳислатларга эга. Ва ҳозирги ҳолатда – бошқа бир қадам ҳам қўймайман, деб айтувчи қайсар. У мураббийдан ташқари ҳаммани ўзидан олдинга ўтказиб юборди. “Бўлди, мен орқага қайтаман”, - деди йигит. “Ёш умр” оромгоҳининг мураббийси буни шундай изоҳлаб берди: “Дўстим, мен ўзингни ёлғиз пастга тушишингга ижозат беролмайман. Агар сен орқага қайтадиган бўлсанг, демак, биз ҳаммамиз бирга қайтамиз”. Ўйлашимча, “биз” – бу бизнинг кичкинагина гуруҳимиз бўлса керак, шу жумладан, мен ҳам. Аммо менинг орқага қайтгим келмасди. Менинг иккита йўлим бор эди: бири – менинг чўққигача чиқа олмаслигим, иккинчиси - Мэттининг чўққига чиқиб олишига ёрдам беришим. Мен унга ялиниб-ёлвордим, биз режа ишлаб чиқдик. Ўттиз қадам кўтарилиб, олтмиш сония дам оламиз. Шундай қилиб, биз тезлик билан бир соатча йўлни босиб ўтдик. Чўққига уч юз метр қолганда, биз тўхтадик. Бироқ ана шу қолган йўл ўт ўчирувчиларнинг нарвони сингари ниҳоятда тикка эди. Биз ишга жиддий киришдик. Иккита йигит Мэттини иккала қўлидан ушлаб тепага тортдилар. Мен эса пастда қолганимча, иккала қўлим билан Мэттининг биқинидан ушлаб тепага итардим. Хуллас, шу тарзда биз уни чўққига тортиб чиқардик. Тепага чиққанимизда биз гулдурос қарсакларни эшитдик. Хризолит тоғида турган тўрт юзга яқин болалар Миннесотдан келган Мэттини қарсак билан кутиб олдилар. Улар бақир-чақир қилишарди, унинг елкасига шаппатлаб, олқишлашар эди. Мен дам олиш учун ерга чалпак бўлиб тушганимда, калламга бир фикр келди. “Мана у, Макс, - Менинг ниятим. Чўққига эсон-омон чиқиш учун қўлингиздан келганича, бир-бирингизга ёрдам қилинг ”. Ушбу фикр Худо орқали юборилганми? У нима деб айтмоқчи бўлганлигига жуда ҳам ўхшаб кетади. Хуллас, Унинг Ўғли ҳам шундай йўл тутди. Исо Ўз мақсадини шундай сўзлар билан тасвирлайди: “Чунки Инсон Ўғли ҳам Ўзига хизмат қилдириш учун эмас, балки Ўзи хизмат қилиш ва Ўз жонини фидо қилиб, кўпларни қутқариш учун келган” (Марк 10:45). Одат тусига кириб қолган кундалик ҳаётдан шифолашда Худонинг рецепти хизмат қилишнинг жуда катта қисмини ўз ичига олган. Бу эса қилинадиган зарур ишларни ўз вақтида эслатиб туришдан иборатдир. Ўзингизнинг бетакрор эканлигингиздан хурсанд бўлганингизда, эҳтиёт бўлинг. Сиз ўзингиз яхши кўрган машғулотга берилиб кетиб, қилишингиз керак бўлган ишни эсингиздан чиқариб қўймасликка ҳаракат қилинг. Эрталабки соат учда туриб олиб беҳуда ишлар билан шуғулланиш, жумладан, “кўтликларни алмаштириш”, кўплаб одамларнинг “асосий нуқтасини” тасвирлашга кирмаса керак. Гаражни йиғиштириш – инсоннинг кучли томони эканлиги ҳақидаги сўзларни кўплаб мемуарларда биз асло учратмаймиз. Балки, бемор қўшнингизни ҳолидан хабар олиб чиқишингиз ўз-ўзидан сиз учун табиий ҳисобланмайди. Шундай бўлса-да, хасталарнинг кўнглини кўтариш лозим, гаражлар йиғиштирилишга муҳтож, шунингдек, кўтликларни ҳам ўз вақтида алмаштириб туриш керак. Дунёга хизматкорлар даркор. Исога ўхшаган, “...Ўзига хизмат қилдирувчи эмас, балки Ўзи хизмат қилувчи ва Ўз жонини фидо қилиб, кўпларни қутқарувчи...”, Зот керак. У Қуддусдан кўра олис Насрони, ҳамманинг эътибор марказини, отасининг дурадгорлик устахонасини – мармар устунли қасрдан ва ўттиз йиллик ном-нишонсизликдан кўра – барчанинг диққат-эътиборини қозонишни афзал кўрди. Исо хизмат қилиш учун келди. У уйқудан - ибодатни, Иордандан - саҳрони, итоатгўй фаришталардан - ўзини тута билмаган ҳаворийларни афзал кўрди. Агар менинг танлаш имкониятим бўлганда эди, Қизил денгиз бўйида ўз кўзлари билан қутқарилишни кўрган ва самодан Кармил тоғига тушган оловни кўрган каруб ва серафимлардан, Жаброил ва Микоилдан, ҳаворийлардан ўз командамни тузган бўлардим. Мен фаришталарни танлаган бўлардим. Аммо Исо ундай эмас. У инсонларни танлади – Бутрусни, Идрисни, Юҳаннони ва Маттони. Улар тўфондан қўрқиб кетганларида, Исо тўлқинларни тинчитди. Ўлпон тўлаш учун уларнинг тангаси бўлмаганда, Исо уларга пул берди. Тўй зиёфати учун шароб тугаб қолганда, шунингдек, кўплаб одамларни тўйдириш учун егулик қолмаганда, Исо унисини ҳам, бунисини ҳам муҳайё қилди. У хизмат қилиш учун келди. У самариялик аёлга - Унинг ҳордиғини узишга, фоҳиша аёлга - Унинг ибодатини тўхтатишга, касалликдан азоб чекаётган аёлга - Унинг режаларини бузишга, тавба қилган аёлга - Унинг тамадди қилишига халақит беришга рухсат этди. Гарчанд ҳаворийлардан биронтаси ҳам Унинг оёларини ювмаса-да, Исо уларнинг оёқларини ювди. Хоч олдида турган аскарлардан ҳеч бири Ундан гуноҳларни кечиришни сўрамаган бўлса-да, Исо уларни кечирди. Гарчи Унинг шогирдлари қўрқоқ қуёнлардай пайшанба куни қочиб кетишган бўлса-да, якшанба куни эрталаб Исо уларни келиб топди. Тирилган Шоҳ Ўз дўстлари билан уларга таълим бериб, қўллаб-қувватлаб ва уларга хизмат қилиб қирқ кун бўлибди. Шундан кейин У самоларга кўтарилиб кетди. Нега? У шунинг учун ҳам келди. Хизмат кўрсатиш учун келди. Қуддуслик қавмбоши Иосиф Шулам бир одам ҳақида ажойиб ҳикояни сўзлаб берди. Бу одам Исо сингари йўл тутибди. Бир раввиннинг ўғли руҳий касалликдан азоб чекар экан. Кунларнинг бирида болакай орқа ҳовлига чиқибди, устидаги бор кийимини ечиб, ўтнинг устига тиззалаб олибди. Сўнгра курка товуқдай, “қули-қули” қила бошлабди. У бир неча соат ҳам эмас, кун ҳам эмас, бутун ҳафта давомида ўзини шундай тутарди. Ҳеч қандай панд-насиҳат унга кор қилмасди. Бирор психологлар ҳам унга ёрдам бера олмасди. Болани кузатиб юрган ва отанинг азоб чекиб юрганини кўрган раввиннинг дўсти уларга ёрдам беришга қарор қилибди. У ҳам орқа ҳовлига ўтибди ва эгнидаги кийимларини ечибди. У ҳам боланинг ёнига тиззалабди-да, курка товуққа ўхшаб “қули-қули” қилаверибди. Бир неча кун давомида ҳеч қандай натижа юз бермабди. Ва ниҳоят, раввин боладан сўрабди: “Болакай, сен нима деб ўйлайсан, куркалар кўйлак кийиб юришса бўладими?” Би розгина ўйланиб тургач, бир неча бор яна “қули-қулилаб”, раввиннинг ўғли рози бўлибди. Улар эгниларига кўйлакларини кийишибди. Яна бир неча кун ўтгач, раввиннинг дўсти болакайдан, куркалар шим кийиб юрса бўладими, деб сўрабди. Бола “ҳа” дегандай, бошини ликиллатибди. Бироз вақт ўтгач, раввиннинг дўсти болакайни тўлиқ кийинтиришга муяссар бўлибди. Яна бир неча кундан кейин эса боланинг эс-ҳуши жойига келиб, одатдаги ҳаёт тарзига қайтибди2. Ажойиб воқеа, шундай эмасми? Мен ҳам шундай деб ўйлайман. Бироқ бу воқеани Исонинг қилган иши билан асло таққослаб бўлмайди. Исо Ўзининг эгнидаги самовий мантиясини, яъни самовий либосини ечди, Ўзини юнг ва сочларга буркади, бизнинг оламга тушиб келди ва шу курка товуқлар галасини уйга қайтариш мақсадида бизнинг тилимизда сўзлашди. У илоҳий шон-шуҳратдан воз кечди ва қул образини қабул қилиб, инсонга айланди! Инсонга айланиб, У шундайлигича қолди. Бу мислсиз итоаткорликнинг намоён бўлиши эди. У иззат-ҳурматни талаб қилмади. Аксинча, У ниҳоятда камтар бўлиб, ўзгаларнинг манфаатини ўйлади, Ўз улуғлигидан кечди, инсонлар сингари яшаб, У Ўзини ниҳоятда паст олди ва ўлимга, ҳаттоки хочдаги ўлимга бориб итоат этди (қаранг: Филиппиликларга 2:7-8). Келинглар, Ундан ибрат олайлик. Келинглар, бир-биримизга юмшоқ муомалада ва камтар бўлайлик (қаранг: 1 Бутрус 5:5). Исо бу дунёга хизмат қилиш учун келган. Биз ўз ишимизга, уйларимизга, ўз жамоатхоналаримизга бемалол келишимиз мумкин. Хизмат қилиш учун махсус иқтидор ёки семинариянинг дипломи керак бўлмайди. Сизнинг қобилиятларингиз, тайёргарлигингиз, бирор жамоатга аъзо ёки аъзо эмаслигингиздан қатъий назар, сиз қуйидагиларга қодирсиз... Диққат-эътибордан четда қолганларни севишга қодирсиз. Исо сизнинг синфингизда ўтирибди. Унинг кўзойнаклари қалин ойнали, эгнида содда кийим ва кўриниши ғамгин. Сиз уни кўргансиз. У – Исо. Исо сиз билан бир офисда хизмат қилмоқда. У яна ҳомиладор, яна ишга кечикиб келади, бениҳоят толиқиб чарчаган. Боланинг отаси кимлигини ҳеч ким билмайди. Офиснинг қахвахонасидаги гап-сўзларга қараганда, боланинг отаси кимлигини аёлнинг ўзи ҳам билмас экан. Сиз аёлни кўргансиз. У – Исо. У эскирган кийимга эътибордан четда қолган инсонларни кийинтириб қўяди. Сиз яккаланиб қолган ўқувчи билан суҳбатлашганингизда, дўстона равишда ёлғизланиб қолган бева аёлни қўллаб-қувватлаганингизда, сиз Исони яхши кўрган бўласиз. Сиз шунга ўхшаш меҳрибонликни назардан ва эътибордан четдан қолганларнинг қай бирига кўрсатсангиз, бу Унга қилганингиздир (қаранг: Матто 25:40). Сиз буни қилишингиз мумкин. Ҳаттоки сизнинг “асосий нуқтангиз” бошқа одамларни қўллаб-қувватлаш билан боғлиқ бўлмаса ҳам, одат тусига кириб қолган ҳаётдан шифо топиш ташлаб кетилганларга нисбатан бўлган севгидан ҳам иборатдир. Шунингдек, сиз қилишингиз мумкин... Оқ байроқни ташлаб юборишингиз мумкин. Биз ниҳоятда кўп жанг қиламиз. “Сиз нима деб ўйлайсиз, орангиздаги жанжал ва тўқнашувлар қаердан келиб чиқади? – деб сўрайди Ёқуб. – Ўз-ўзидан пайдо бўладими? Яхшилаб ўйлаб кўринг. Ҳаммаси сиз ўйлаганингиздай бўлишини хоҳлаганингиз учун жанжал ва тўқнашувлар келиб чиқади, шунинг учун ҳам сизнинг қалбингизнинг туб-тубида жанг юз беради” (қаранг: Ёқуб 4:1). Хизматчилар ўзбошимчаликка қарши турадилар. Ульрих Цвингли шундай бўлган. У Европада Реформация даврида бирдамлик учун курашган. Қайсидир вазиятда унинг Мартин Лютер билан муносабатлари кескинлашди. Цвингли нима қилишини билмасди. Жавобни у бир куни эрталаб Швейцариядаги тоғ ён-бағриларининг бирида излаб топди. У иккита така эчкини тоғнинг торгина сўқмоғидан бир-бирига қарши келаётганини кўрди. Битта эчки тоғдан пастга тушаётган эди, иккинчиси – тепага кўтариларди. Сўқмоқ шунақанги тор эдики, эчкиларнинг тўқнашиши табиий ҳол эди. Иккала эчки бир-бирига яқинлашгач, сузишиш учун бошини туширди ва ортга қараб тисарилди. Бироқ кейин ғалати воқеа юз берди. Сўқмоқдан тепага кўтарилаётган эчки ерга ётиб олди. Тепадан тушиб келаётган эчки эса осонлик билан уни сакраб ўтди. Ётиб олган эчки ўрнидан турди ва ҳеч нарса бўлмагандай, ўз йўлини давом эттирди. Цвинглининг таъкидлашича, бу эчки баландроқ келди, чунки у тиз чўкишга тайёр эди3. Исо билан ҳам худди шундай бўлмадимикан? “Ана шу сабабдан Худо Уни жуда юксалтирди, Унга ҳар қандай исмдан юқори исмни ато этди, токи Исонинг исми тилга олинганда кўк, ер остидаги борлиқ жон тиз чўксин” (Филиппиликларга 2:9-10). Ўзингизни камтар олиб, бошқаларга хизмат қилинг. Сизнинг бетакрор эканлигингиздан қатъий назар, сиз оқ байроқни ташлашингиз мумкин ва... Шу вақт телефон жиринглаб қолди. Деналин қўнғироқ қилганда, мен бобнинг айнан шу қисмини ёзаётган эдим. -Сиз бандмисиз? – сўради у. -Ҳа, шунга ўхшаш. Нимайди? -Менга ёрдам керак. Сув учун совутгични уйга судраб кириш лозим. -Нима-а...? – Менинг овозимда ишончсизлик оҳанги яққол сезилиб турарди. -У жуда ҳам оғир. Уйга келиб, уни машинадан уйнинг ичига олиб берасизми? Совутгич? Мен ўз фикримни охирига етказиб, дунёни ўзгартириб юбориши мумкин бўлган сўзларни қоғозга ёзишим, келажак авлодни марҳаматлашга хизмат қилувчи китобни тугатишим мумкин эди. “Наҳотки, бу аёл менинг лаёқатим нимадан иборат эканлигини билмаса? Унинг эри кимлигини бу аёл тушунармиди?!” Фаришталар елкамдан эгилиб қараб, менинг қўзёзмамдан цитаталар ёзиб олишарди. Хотин эса мен уйга бориб, совутгични ичкарига киритиб беришимни хоҳлайди. Мен унга ёрдам бермоқчи эмасдим. Ана шунда мен бу бобнинг сарлавҳасини эсладим. “Агар бирор киши, гарчи ҳеч нарса бўлмаса ҳам, ўзини муҳим киши ҳисобласа, у ўз-ўзини алдаган бўлади” (Галатияликларга 6:3). Павлус ушбу сўзларни ёзганда, мени назарда тутганга ўхшайди. Мен кимгадир ёрдам беришим учун, ўзимни ниҳоятда катта одам ҳисоблардим. Аслида эса – мен ҳеч ким эмасман. Деналиннинг илтимоси менга хизматнинг яна бир аспектини кўрсатди... Ҳар куни сиз қилишни хоҳламаган ишингизни амалга оширишингиз керак. Кимдир ташлаб кетган мусорни йиғиштириб олинг. Ўзга машиналарга тўхташ учун жой беринг. Кўп гапирадиган қариндошингизга ўзингиз қўнғироқ қилинг. Совутгични ўзингиз уйга олиб киринг. Бу албатта катта иш бўлиши керак эмас. Хелен Келлер бир куни Теннесси штатининг Қонун чиқарувчи палатасига улкан ишларни бажаришни хоҳлаганлигини, аммо улкан ишларни тополмагач, майда ишларни бажаришга қарор қилди, бажарганда ҳам ажойиб тарзда бажаришга албатта4. Майда ишларни бажаришга ўзингизни катта олманг. “...Ҳамиша Раббимиз хизматида бўлиб, янада ғайратли бўлинглар. Шуни билингларки, Раббимиз йўлида қилган меҳнатингиз фойдасиз бўлмайди” (1 Коринфликларга 15:58). Бир куни барон Ротшильд мусаввир Эри Шеффердан унинг портретини чизишни илтимос қилди. Гарчанд Ротшильд бой одам бўлса-да, Шефферга камбағалнинг кўринишида турди – эгнида жулдур кийим, қўлида садақа сўраш учун тунукадан қилинган кружка. Кунларнинг бирида сеанс вақтида мусаввирнинг дўсти Шеффернинг устахонасига киради. Ротшильдни ҳақиқий камбағал деб ўйлаб, меҳмон унинг кружкасига пул солади. Ўн йил ўтгач бу одам барон Ротшильддан хат ва ўн минг франкка чек олади. Хатда шундай деб ёзилганди: “Бир куни сиз барон Ротшильдга мусаввир Эри Шеффернинг устахонасида пул берган эдингиз. У бу пулни ишга солди ва бугун сиз унга қачонлардир ишониб топширган пулингизни йиғилган проценти билан сизга қайтаради. Хайрли иш ҳар доим яхши самара беради”5. Биз ушбу сатрларга яна бир нималарни қўшишимиз мумкин эди. Хайрли иш нафақат яхши самара беради, балки у ўзига Худонинг эътиборини қаратади. Худо хизмат қилганларнинг ишини кўради. У Ўзининг Ўғлини хизмат қилиш учун юборди. Биз Синай тоғига чиқиб борганимизда, муқаддас авлиёларнинг олқишини эшитамиз ва шу тоққа бизни ҳам кимларнингдир қўллари итарганини англаймиз. Қачонлардир яшаган ҳамма инсониятнинг буюк Хизматкори Исо Масиҳнинг тешилган қўллари. С новой страницы Х О Т И М А ЎЗ “АСОСИЙ НУҚТА”СИНИ ТОПГАН ИККИ ИНСОН …Сизлар – танланган бир авлод… сизлар Унинг фазл-камолотидан хабар бериш учун танлангансизлар… 1 Бутрус 2:9 Ўн ёшли Рич каравотида ётганича, кўрпанинг тагида қўрқувдан дир-дир қалтирарди. Унинг ота-онаси қўшни хонада жанжаллашмоқда. Ота яна маст. Она яна саросимада. Доимо уйда етишмовчилик. Ҳар доимгидай ишсизлик. Ота онани бақириб сўкса, она йиғлаб отага вайсайди, бола эса қўрққанидан қалтирайди. Уйда нотинчлик ва хавотирлик ҳукм суради. Уйни ижарага берувчи хўжайин ҳар қандай дақиқада келиб, уларни кўчага ҳайдаб чиқариши мумкин. Ўша қишнинг совуқ кечасида Ричнинг Сиракьюс шаҳрида қандай қарорга келгани ҳамон унинг эсида: “Ота-онамнинг менга ёрдам беришларига ишонмасам ҳам бўлади. Агар мен ҳаётда бирор нимага эришадиган бўлсам, бунга албатта ўзим эришишим мумкин”. Еттинчи синфда ўқиб юрганда, у обрў эътиборли “Плющ лигаси”га кирувчи кўплаб ўқув юртларига сўровномалар юборди. Таълим уни қашшоқликдан олиб чиқишига Ричнинг ишончи комил эди. Талабалик ҳаёти уни Корнелла университетига етаклади. Стипендия ўқишга пул тўлашга аранг етарди, қўшимча ишлаш эса янада яхшироқ ўқишга ёрдам берарди. У ўзига ўхшаган болалар – оғзида кумуш қошиқ билан туғилмаган, яъни камбағал олилалардан келган ва метиндек иродаси бор талабалар билан дўстлашди. Унинг ўзи волейбол командани тузди. Команда бўйи кичикроқ йигитлардан ташкил топганди, чунки келишган, барваста талабалар нуфузли университет командаларининг аъзолари эдилар. Рич ўз командаси билан университет чемпионатида ғолиб чиқди. Эҳтимол, Сиракьюсдан келган камбағал болакай ўзига ўхшаган қашшоқликда яшаган ўспирин ёшларга ғамҳўрлик қила олгани учун, унга Худонинг раҳми келгандир. Ўқишдаги муваффақиятлари туфайли Рич яна ўқишни Уортонда давом эттириш учун стипендияга эга бўлди. У ерда у бизнесни бошқариш соҳасида магистр даражасига эришди ва ўз ҳаётидаги буюк икки севгига етишди – Ренега ва Исога. Унинг дўстлари тўйга нима совға қилишни сўраганларида, Рене форфор идиш-товоқларни хоҳлашини айтди. Рич бундай таклифни рад қилди: “Дунёда оч–яланғоч болалар бор экан, фарфор ва биллур идиш-товоқларга бизнинг уйимизда ўрин йўқ”. Унинг вужудида хўрланган ва эзилган халқнинг ҳақ-ҳуқуқи курашчиси ҳисси жўш уриб кетди. Рич ва Ренега совға тариқасида бир қанча идиш-товоқлар инъом қилишди, бироқ совғаларнинг ичида биллур ва форфор идишлар йўқ эди. Бизнесни бошқариш борасидаги масалаларни Рич осонлик билан ҳал этарди. Ўттиз ёшга кирганда, у ўйинчоқлар ишлаб чиқарувчи “Паркер Бразерс” (Parker Brothers) халқаро компаниясининг бош директори бўлди. Ўн бир йилдан сўнг у иш жойини ўзгартирди ва яхши хизмат кўрсатгани учун “Ленокс фарфор ва биллур” (Lenox China and Crystal) фирмасининг бош директори лавозимини эгаллади. Ҳаёт ниҳоятда яхши эди: севимли иш, соғлом оила, Пенсильваниядаги беш акр ерда қурилган катта ва ҳашаматли уй. Бироқ шундай бўлса-да, Рични нимадир ҳавотирга соларди. Буларнинг ҳаммасида қандайдир истеҳзо бордай туюларди. Фарфор идишларни совға сифатида қабул қилишдан воз кечган куёв боланинг ўзи эндиликда бойларга қимматбаҳо идишларни сотиш билан машғул эди. Барча нарса ўз маъносини йўқотди. Бошқариш – унинг энг яхши машғулоти эканлигини ўзи биларди. Бу қаерда яхши натижалар беришини – катта-катта корхоналарда қўл келишини ҳам у биларди. Аммо нима учун? Нима унга тинчлик бермасди? Вақтидан олдин у хизматдан бўшаб кетишни, Бока-Рейтонга кўчиб ўтишни ва гольф ўйнашни ўйлайвериб, унинг тинчлиги йўқолди. Рене унга қатъий қарши чиқди: “Биз нафақага чиққан тақдирда ҳам, фақатгина миссионерлик фаолияти билан шуғулланамиз”. Миссионерлик фаолияти? Бу ҳақда ўйлар экан, Рич кулимсираб қўярди. Қишлоқ хўжалиги тўғрисида амалий билимлари йўқлиги сингари, унинг илоҳий таълимот тўғрисида ҳам ҳеч қандай тушунчаси йўқ эди. Худонинг қайси бир ишида бизнес-режалар, бюджетлар ва бошқарув схемаларини тузиш бўйича профессионал хизматкор керак бўлар экан? Айнан шундай ишчига “Уорлд Вижн” (Word Vision) ташкилоти муҳтож эди. 1998 йили Рични ўша ерга ишга таклиф қилдилар. “Бош директор лавозимини эгаллашни сиз хоҳламайсизми?” Рич бу ташкилот ҳақида ва у бутун дунё бўйлаб муҳтожларга ёрдам бериши тўғрисида кўп эшитганди. Демак ташкилот аъзолари нималар билан шуғулланишларини Рич билади, аммо нима сабабдан бош директор вазифасига унинг номзодини тавсия этганликларига асло тушунмасди. Табиий ҳол, у рад жавобини берди. “Уорлд Вижн” раҳбарияти уни ишонтиришга ҳаракат қилиб, Рич ўз ҳаётига диққат билан қарашини ва ўз қобилиятларини тўғри баҳолашини маслаҳат берди. Рич истар-истамас рози бўлди ва китобнинг сўнгида сизнинг эътиборингизга ҳавола этиладиган материал устида саккиз соат ишлади. Олинган натижалар “Уорлд Вижн” директорлар кенгашини тамомила ишонтирди: Рич шу ишни бажариш учун яратилган. Рич олдингидай бунга ишонмасди. Иш жойини ўзгартириш, уни катта талофотга олиб келадигандай туюларди унга. Пенсильваниядан Сиэтлга оиласи билан кўчиб ўтиш? Ҳозиргига қараганда, тўрт баробар кам иш ҳақига рози бўлиш? Бизнес манфаатларига асосланиб иш кўриш ўрнига, хизмат қилиш манфаатларига асосланиш? Ҳаммасидан ҳам у муваффақиятсизликдан қўрқарди. Агар бу ишни у эплай олмаса-чи? Одамларнинг ишончини оқламаса-чи? “Уорлд Вижн” ташкилоти Ричнинг директор бўлишини талаб қиларди. Икки юздан ортиқ номзодлардан ташкилот ходимлари айнан уни танлаб олишганди. Директорлар кенгашининг аъзоси Билл Хайбелс телефон орқали қўнғироқ қилиб, Рични кўндиришга ҳаракат қилди. У “асосий нуқта” ва абадийликда бизнинг қилган ишларимизнинг ўрни ҳақида гапирди. “Бу – сизнинг иқтидорларингизни Худонинг инояти билан уйғунлаштиришнинг имконидир. Агар ишингиз муваффақиятли чиқса, сиз ҳаётнинг айнан ўша жойида хизмат қилиш учун яратилганлигингизни тушунасиз”. Рич Стернз ибодат қилди, турлича вариантларини ўйлаб бир қарорга келди. У фарфор сотишни – бошқаларга ёрдам беришга, маркетинг бўйича маслаҳатларни СПИД билан курашиш режаларини муҳокама қилишга алмашди. Бундан у афсусландими? Бу ҳақда сиз унинг ўзидан сўранг ва телефон симининг нариги бурчагида унинг завққа тўлиб руҳланганини ҳис этасиз. Мен ёзиб олишга улгурмасдим. Унинг жавоблари ғайрат-шижоатга тўлиб тошганди: “Мен айнан шунинг учун яратилганман”. “Мен ўз ўрнимни топдим”. “Менинг ишим – бу зўр қувончдир”. “Нега йигирма уч йил илгари мен бу билан шуғулланмаган эканман”. “Уорлд Вижн” ташкилоти аъзолари ҳам ундан хурсанд. Ричнинг олти йилдан бери ишлаши мобайнида ташкилотнинг йиллик бюджети икки баробарга кўпайди, 350 миллион доллардан 807 миллион долларга ошди. “Уорлд Вижн” дунё тарихида ёрдам бериш бўйича йирик ташкилотга айланди. Суҳбатимизнинг сўнгида камбағал оиладан келиб чиққан болакай Муқаддас Китобдан ўзи яхши кўрган оятни келтирди: “...Чунки сизлар учун тузган режаларимни аниқ биламан. Ушбу режаларим сизларга ёмонлик эмас, яхшилик олиб келади, ёруғ келажагу умид беради” (Ермиё 29:11). “Ортга назар ташлар эканман, - дейди у, - мен бу режалар қандай эканлигини кўряпман”. Биз ҳам худди шундай қила олмаймизми? Сиракьюсдан келган бахтсиз болакай бутун дунёнинг бахтсиз болаларига ёрдам бермоқда ва ишининг ҳар бир дақиқасини қадрлайди1. * * * Теннесси штатидаги Джексон Қўшма университетининг талаб қилишича, ҳамма биринчи босқич талабалари ўз қобилиятларини баҳолашлари зарур экан. Талабалар ҳам, ушбу китоб сизни нима қилишга ундаган бўлса, шуни амалга оширадилар: муваффақият ва қониқишнинг дур ипини бир қаторга қисқартириб, маржонни тақишингиз мумкин. Улар шиддат билан топшириқни бажаришга киришадилар. “Сизнинг кучли томонларингиз” саволи кўплаб ёшларни ўйлантириб қўяди ва елка қисишга мажбур этади. Ўн тўққиз ёшли Лори Нил ҳам уларнинг ичида бўлган. Қиз ўз ҳаётини нимага бағишлашини аниқлаши керак эди. “Балки, тиббиёт олийгоҳига кирсаммикан? Ёки, тадбиркорлик фаолияти асосларини ўрганиб билсаммикан?” Қизга унинг спортдаги муваффақиятлари шон-шуҳрат келтирди, у мактабда спортнинг уч тури билан шуғулланган, колледжда эса софтбол бўйича эришган муваффақиятлари учун стипендия номзоди бўлди. Қизнинг тахмин қилишича, унинг ҳаётининг тарихи спортдаги муваффақиятларини белгилаб бериши мумкин эди. Аммо уни кутилмаган совға кутарди. Унинг анкетасига қаранг. Бунга ўзингиз ишонч ҳосил қиласиз. Анкета пунктларининг бирида Лори қўғирчоқлар бассейнини тасвирлаб берибди. Бу бассейнни у ўз уйининг ҳовлисида қурган экан. Бассейннинг ичига фольга тўшалган бўлиб, (водопроводга уланган) мўжазгина шаршараси бор экан. Бу “бассейн магазинда сотиладиган бассейнлардан тузукроқ эди”. Яна бир бошқа пунктда юқори синфда бажаришга берилган топшириқ ҳақида ҳикоя бор эди. Топшириқ қуйидагича эди: “Уй планини чизинг ва унинг интерьерини яратинг”. Бу топшириқ уч кун давомида қизнинг ҳаётини банд қилди. У журналларни титар, бўёқларни танлар, уйга мос келадиган мебеллар расмини тўпларди. “Мен бу топшириққа иш сифатида қарамасдим, - деб ёзади Лори, - менга бундай машғулотлар жуда ҳам ёқарди”. Қизнинг бахтли эсдаликларидан бири ёзда зерикишга қарши курашиш билан бошланади. У тортларни безаш учун материаллар ва қўлланма сотиб олди. Сўнгра ишга киришишди. Торт пишириш машғулоти нафақат вақтни ўтказишга ёрдам берди, балки таътилда Лори бирозгина пул ҳам ишлаб олди. Бассейннинг қурилиши. Интерьернинг яратилиши. Тортларни безаш. “Аммо спортдаги ютуқ ва муваффақиятлар қаерда қолди?” – ҳайрон бўларди қиз. Бейсболдаги ғалаба (у кўплаб ғалабаларга эришган) ёки ўйинда ҳал этувчи сакрашлар (шундай вақтлар бир неча бор бўлган) ҳақида ҳеч бир эслашлар йўқ. Атлетик қобилиятлар ўз ўрнини ижодий иқтидорларга бўшатиб берди. Лори тест натижаларини ишда синаб кўрмоқчи бўлди. Кейинги йили ўз программасидан химия ва тадбиркорлик курсларини ўчириб ташлади ва санъат тарихининг иккита курсига ёзилди. Бу фан уни ҳайратда қолдирди. Кўплаб талабалар мудраб ўтирган лекциялар унда жонли қизиқиш уйғотди. Сўнгги имтиҳонда ўқитувчи Лорига савол берди: “Санъат тарихи курсларини тинглаб бўлгач, сиз нимани билиб олдингиз?” Лори катта харфлар билан жавобни ёзиб кўрсатди: “МЕН МУСАВВИР ЭКАНЛИГИМНИ!” У санъат билан чуқур шуғуллана бошлади. Ҳаммасидан ҳам уни керамика қизиқтирар эди. Кўпинча, ўзининг навбатдаги санъат асари устидаги ишларни тугатиб бўлгач, студияда ҳеч ким қолмаганлигини, соат эса эрталабки тўрт бўлганини Лори биларди. Университет қошида ташкил этилган керамика ярмаркасида, унинг барча ишлари сотилиб кетарди. “Мен шундай иш билан бемалол кун кечирсам ҳам бўлар экан”, - деган хулосага келди Лори. Уч йилдан сўнг колледжнинг иккиланиб турган биринчи босқич талабаси, софтбол ўйновчи қиз эндиликда мақсад сари интилувчи, машҳур битирувчи Лори эди. Унинг расмлари обрўли журналларда мунтазам равишда босиларди. Қизни дунёда машҳур керамика университетларидан бири бўлган Альфред Университети ўқишни давом эттиришга таклиф қилди. Лори билан суҳбатлашиш учун мен Италияга қўнғироқ қилдим, чунки қиз ўша ерда ўқишини давом эттирмоқда эди. Санъатга бўлган унинг қизиқиши ҳақида сўраганимда, Лорининг жавоби қирқ беш дақиқага чўзилиб кетди. Қуйидагича ибораларни қиз ўз жавобида жуда кўп қўллади: “Мен ўз ишимдан фахрланаман!” “Мен ўз ишимни яхши кўраман”. “Мен бутун умрим давомида шу иш билан шуғулланишга тайёрман”. “Худо менга қобилият ато этди. Берилган қобилиятни мен Уни шарафлаш учун қўллашни истайман. Ўз навбатида эса, бу менинг Худойимга қилган совғам бўлади”. “Лекин айнан қандай қилиб? – сўрадим мен. – Мусаввирнинг иши қандай қилиб Худони улуғлаши мумкин?” Лори менга икки хил жавоб берди. “Мусаввирлар орасида кўплаб Масиҳнинг издошлари бор. Менинг энг яхши асарларимда одамлар нафақат мени, балки Раббимни кўрадилар”. Унинг иккинчи жавоби музлаган юракни ҳам эритиб юбориши мумкиндай эди. У ёзда реабилитация марказларидан бирида ишлаганда, нималарни бошидан кечирганини сўзлаб берди. Лори истаб-истамай бажараётган мажбуриятлардан ташқари, яна бир машғулот билан банд эдики, қиз бу машғулотга ўзини тўлиқ бағишлаб, берилиб бажарарди. Бу – ҳаво шарларида расмларни чизиш ва уларни ногирон болаларга совға қилиш эди. “Менинг қилаётган ишим кичкинтой болалар ва қизларни жилмайишга мажбур этса, демак, мен бу ишга бутун қалбимни бағишлаган бўламан”2. Зўр “асосий нуқта” - қилаётган ишинг туфайли болаларнинг юзида табассум уйғотиш. Худо ҳам жилмаяди. Сизнинг иқтидорларингиз одамларни Унга даъват этаётганини ва Унинг балаларига ёрдам бераётганини кўриб туриб, наҳотки сиз Уни беэътибор деб ўйласангиз? У сиздан фахрланиши учун, ҳаётингизни Унга бағишланг. Бунинг учун ўзингизнинг бетакрорлигингиздан фойдаланинг. Сиз бу ёруғ оламга қандайдир маълум вазифани бажариш учун келгансиз. Ўзингизга ота-онангизнинг ДНКасини ташувчи сифатида қараманг, сиз – самоларнинг мутлақ янги ижодисиз. Худони улуғланг. Худо учун ўзлигингизни намоён қилинг! У сизни зерикарли, ўлимга олиб келадиган ҳаётдан озод этиб, саргузаштларга бой бўлган самовий ҳаётга етакламаяптими? Эсингизда тутинг: “...Сизлар – танланган бир авлод. Шоҳаншоҳ руҳонийлари, муқаддас халқ, Худонинг азиз қавмисизлар. Худо сизларни қоронғиликдан Ўзининг ажойиб нурига даъват этган, сизлар Унинг фазл-камолотидан хабар бериш учун танлангансизлар” (1 Бутрус 2:9). Ҳаётингизнинг ҳар бир кунида худди шундай йўл тутинг. Оддий ҳаёт? Самовий лексиконда бундай сўз йўқ. Худо учун ҳар бир кун муҳим, ҳар бир инсон қадрлидир. Шу жумладан сиз ҳам. Сиз бошқа одам қилолмайдиган ишни, ёки сиз каби бажара олмайдиган ниманидир қиласиз ва бажарасиз. Сизнинг бетакрорлигингиз Худонинг иноятига мувофиқ намоён бўлса, сиз иккингиз ҳам бундан абадулабад хурсанд бўласизлар. На отдельной странице “АСОСИЙ НУҚТА”НИ ТОПИШ БЎЙИЧА ҚЎЛЛАНМА People Management International, Inc. ва Стив Холлидэй С новой страницы ОДАТГА АЙЛАНГАН ҲАЁТ УЧУН МАЛҲАМ Сиз бу дунёга маълум бир белгиланган мақсад билан келгансиз! Сиз ёруғ оламга келишингиздан анча олдин, Худо сизни Ўзининг мақсадларига етказиш ва Унинг иродасини бажариш учун махсус, ўзгача қурол-асбоблар билан таъминлаган. У сизга инъом этганларини тадқиқ қилиш – бу одат тусига кириб қолган ҳаётни шифолаш учун биринчи қўйилган қадамдир. Сизнинг эътиборингизга тақдим қилинаётган қўлланма сизга ёрдам беради. У иккита алоҳида қисмлардан иборат. “People Management International, Inc.” дан бўлган менинг ажойиб дўстларим бу қўлланманинг биринчи қисмини ишлаб чиқдилар, иккинчи қисмини эса ёзиб беришни ўқув режаларини тузиш бўйича моҳир мутахассис Стив Холлидэйдан илтимос қилдим. Биринчи қисм мустақил иш учун мўлжалланган. Биринчи қисм Худо сизнинг ҳаётингиз учун ёзган алоҳида тарздаги сценарийни билишга, қандайдир ишларда сизнинг муваффақиятга эришганлигингизни эслатишга ва сизнинг фикр юритишингизга ёрдам беради. Ёдингизда тутинг, бу биринчи қисм – изланишларнинг бошланишидир. Қисм сизнинг бетакрорлигингиз, ўзгача эканлигингиз нималардан иборат бўлганлигини ва сизнинг иқтидорингиз қай даражада эканлигини ўйлашингиз ва белгилашингиз учун тайёрланган. “Асосий нуқта”нгизни топишингиз ва унда бўлишингиз учун, сиз ўз ўтмишингизни синчиклаб ўрганиб чиқишингиз керак. Шунинг учун ёдингизда тутинг: кейинги саҳифаларда сизни кутаётган нарсалар – фақатгина бошланишидир; агар сиз предмет ҳақида тўлиқ маълумотларга эга бўлишни истасангиз, бунда сизга бошқа китоблар ва манбалар ёрдам бериши мумкин. Қўлланманинг иккинчи қисми ҳақида ўз ўрнида сизга сўзлаб берамиз. Энди эса – ишга! С новой страницы I – Қ И С М ЎЗИНГИЗНИНГ “АСОСИЙ НУҚТА”НГИЗНИ ТОПИШГА БЎЛГАН БИРИНЧИ ҚАДАМ Сизнинг “асосий нуқтангизни” топишга шуғулланиш учун вақти келди – сиз машғул бўлган (сизнинг талантларингизнинг намоён бўлиши) иш жойи, сиз нима учун буни қилаётганингиз билан (Худони улуғлаш учун), сиз буни қачон қилаётганингиз билан (ҳаётингизнинг ҳар бир кунида) кесишади. Худо сизнинг чамадонингизга нима солиб қўйганлигини қандай тушунасиз? Бу жуда осон: сиз нима қилишни яхши кўришингизни ва нима қилсангиз, яхши бўлишини топинг. Шундай вазиятларни ўзингизни “асосий нуқта“да бўлиш дақиқалари, деб ҳисобланг. Сиз “қанот чиқариб, парвоз қилган” вақтларингизни ва сизни ҳеч ким тўхтата олмаган дақиқалар ҳақида ўйланг. “Мен айнан шунинг учун яратилганман!” деб, ўйлаган вақтларингизни эсланг. Катта муваффақиятга эришган даврларни эсланг. Сиз ўзингизни мукаммал тарзда намоён қилмоқдасиз. Шундай вазиятлар, сизнинг бетакрор эканлигингиз нималардан иборат эканлигини кўрсатади, “асосий нуқтангизни” топиб олишингизга сизга ёрдам беради. Ушбу саволларга жавоб беришингиз учун, ўзингизнинг ўтмишингизга назар ташлашингиз талаб қилинади. “Асосий нуқтада” бўлган пайтларни эслаш Хотиралар хиёбонида сайр қилинг. Болаликдан бошлаб бутун ҳаётингиз ҳақида ўйланг. Сиз шундай пайтларни эсланг... o ниманидир яхши қилганингизни (муваффақият) o ишни амалга ошириб, қаноатлантириш ҳосил қилганингизни (қониқиш). Эсингизда бўлсин, сиз ўзингизнинг “асосий нуқта”нгизни муваффақият ва қониқиш кесишган жойда топасиз. “Асосий нуқта”да бўлиш лаҳзалари – бу сизнинг фақатгина қониқиш ҳосил қилиш лаҳзаларингиз эмас (“Яхши мусиқани тинглаш менга ёқади”); бу шундай пайтларки, унда сиз бирор нарсани моҳирлик, усталик билан бажарасиз ва шу билан бирга, сиз мақсадга эришганлигингизни ҳис қиласиз (“Мен Рэй Чарльзнинг барча ёзувларини тўпладим ва саралаб чиқдим”). Гарчанд одатий ҳол бўлиб кўринса-да, сизни хурсандчиликка ва мақсадга муваффақиятли эришишга даъват этган нарсаларга эътибор қаратиш ниҳоятда муҳимдир. Бундан ташқари, бу вазиятлар шахсан сиз учун ниҳоятда муҳим эканлигини ёдингизда сақланг. Бу ҳолатда сизнинг дўстларингиз ёки қариндош-уруғларингиз сиз ҳақингизда нима ўйлашлари, унчалик аҳамиятга эга эмас. “Асосий нуқта“да бўлиш вақти ўн дақиқадан бошлаб бутун кун (ҳафта, ой, йил) давомида ҳисобланиши мумкин. Бундай дақиқаларни сиз мактабда ёки мактабдан ташқарида, ишда ёки дам олиш вақтида, дўстларингиз ёки қариндошларингиз билан суҳбатлашаётган пайтингизда, - хуллас, ҳаётингизнинг ҳар қандай соҳасида ҳис қилаётганингизни намоён этишингиз мумкин. “People Mаnаgement International, Inc.” компанияси дунёдаги жамоатхоналарда, корхоналарда ва ўқув юртларида минглаб эркакларнинг ва аёлларнинг ўзгача қобилиятини аниқлаш учун бу методикадан қирқ беш йил давомида фойдаланиб келмоқда. Гарчанд бу – “асосий нуқта”га етакловчи йўлнинг бошланиши бўлса-да, Худо бу методикани қўллаб, қанчадан-қанча одамларга кўрсатгани сингари, сизга ҳам кўп нарсаларни кўрсатишига ишончингиз комил бўлсин. “Асосий нуқтада” бўлиш дақиқаларини сиз излаб топишингиздан олдин, бошқа одамларнинг ўз ҳаёти тарихида аниқлаган пайтларни бир нечта мисолларда кўриб чиқинг. Ёш катта бўлганда “асосий нуқта”да бўлиш дамлари o Кўзи ожиз болани ўқишга ўргатдим. o Ошхонадаги ойна учун ток новдаларидан, матолардан, ўчиб ёнувчи чироқлар ва мевалардан безак ясадим. o Болаларимнинг кубикларини ўйин пайтида топишлари осон бўлиши учун, катта-кичиклигига ва кўринишига қараб тахлаб чиқдим. o Ёз пайтининг икки сезони ичида, уйнинг орқа томонида етмиш тонналик тош деворни қурдим. o Ўзим алоҳида яшаш жойи топдим ва 500 долларга яқин уй жиҳозларини сотиб олдим. o Йирик автосалон билан бўлган узоқ ва оғир баҳсда ғолиб чиқдим. o Замонавий модага бағишлаб реклама проспектини яратдим ва нашр этдим. o Қизимга жиддий ҳасталикка қарши курашишга ёрдам бердим. o Жамоатхонада бир программа ташкил этдим ва шу тадбир туфайли меҳр-мурувват кўрсатиш учун ўн минг доллардан кўпроқ маблағ тўплашга муяссар бўлдим. o Ишдаги можароли вазиятни ижобий ҳал қилдим. o Қайсидир баҳор фаслида юзтадан ортиқ кўчатлар ўтказдим. o Ёғоч уйнинг планини чиздим ва қурдим. Ишларнинг кўп қисмини ўзим бажардим. o Товушнинг тебраниш даражасини ўлчаш асбоби ёрдамида фортепианони созладим. o Вьетнамдаги уруш даврида кичик қўшин ҳаракатларини муваффақиятли бошқардим. o Ишнинг ҳажми икки баробар кўпайганига қарамай, 32 долларли бюджет доирасини тутиб турдим. Илтимос, эътибор қилинг, ҳамма мисолларда қуйидагилар ҳақида гапирилади: o гап умуман машғулот тури ҳақида эмас, балки аниқ воқеалар ҳақида боради; o гап эсда қоларли ҳодисалар (тўй ёки ажралиш) ҳақида эмас, балки конкрет тарздаги ютуқлар ҳақида боради; o гап номаълум афзалликлар ҳақида эмас (“Спорт ўйинларида қатнашиш менга ёқади”), балки аниқ ҳаракатлар ҳақида боради («Мен “Монополия” ўйинини яхши ўйнайман»). Бир мисра билан тасвирланган “асосий нуқта”да бўлиш дамлари Энди илк болалигингиздан бошлаб нималарни жону дилингиз билан қилишни яхши кўрганингизни ва сизнингча, нималарни жуда яхши бажаришингизни эсланг. Ҳар бир лаҳзаларни йилма–йил эслаб, бир мисра билан тасвирланг. Аслида сиз нималардан роҳатланар эдингиз? Бу хуш ёқадиган машғулот билан шуғулланинг, сизнинг “асосий нуқта”да бўлиш дамларингиз қанчалик қисқа ва аҳамиятсиз бўлиб кўринса-да, аслида, Худо сизни ким қилиб яратганига бўлган ишорани сиз кўрасиз. Асло уялманг ва камтарлик қилманг! Эсингизда бўлсин – ахир, бу Худонинг нияти. Шунинг учун ҳам “...ҳар ким ўз ишини муҳокама қилсин...” (Галатияликларга 6:4). Болалик _________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________ Ёшлик _________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________ Етуклик _________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________ Сизнинг кейинги қадамингиз – бу лаҳзалар ҳақида имкон қадар батафсил сўзлаб бериш. Бироқ сиз ишни бошлашингиздан олдин, бошқалар буни қандай қилганликларини кўринг. Мисол №1 Қисқача тасвирлаш Ҳовлида бейсбол ўйнардим (баъзида мен ўйинни ташкил эттиришга ёрдам берардим). Сизнинг ҳаракатларингизни батафсил тасвирлаш Баъзида мен мактабда ўйнардим, баъзида эса – бизнинг районимиз болалари билан ўйнардим. Ёз кунларининг бирида мен ўзимга шундай саволни бердим: “Нега энди бирор зўр команда тузмаслигим керак?” Шу мақсадда мен ўзимга таниш бўлган ва жуда яхши ўйнаган дўстларимнинг олдига бордим ва уларни командага таклиф қилдим. Мен командамизга “Қора қирғийлар” номини ўйлаб топдим ва бир дўстим билан команда капитани бўлдик (мен уни командамизга қўшилишини илтимос қилганим учун, лидерликни иккимиз бўлишишимизга тўғри келди), шундай бўлса-да, мен кўплаб ўйинчиларни ўрни-ўрнига қўйиб чиқдим. Бошида мен, шунингдек, кўплаб ўйинларни ташкил қилиш билан машғул бўлдим. Матч бошланишидан бир неча кун олдин бирор бир қарорга келардим, мен албатта болаларга қўнғироқ қилиб чиқардим ва баъзи бирларга бошқаларга қўнғироқ қилиб айтишларини илтимос қилардим. Мен ҳеч қачон олдиндан жадвални тузиб қўймасдим. Нима сизга улкан қониқиш келтирарди? Ғалаба қозониш имконияти. Мисол №2 Қисқача тасвирлаш Колледжга математикадан имтиҳон топшира олмаган бир бола билан мен шуғулландим. Кейинроқ, колледжни битириш арафасида математика фани унинг севимли фанларидан бири бўлиб қолганлигини билдим. Сизнинг ҳаракатларингизни батафсил тасвирлаш Эҳтимол, ҳаммаси ўша куни мен уни аудитория эшиклари олдида кўрганимдан бошланди. Унинг кўриниши жуда ғамгин эди, мен ундан сўрадим: “Нима юз берди?” Олдинига у: “Ҳеч нима”, - деди. Бироқ бу мени чиндан ҳам хавотирга солаётганини тушунгач, у бўлган воқеани сўзлаб берди. Маълум бўлишича, у математикадан колледжга кириш имтиҳонини топшира олмабди, энди колледжда ўқий олмаслигидан у хафа экан. Мен унга ёрдам беришим мумкинлигини айтдим, иккимиз шуғуллана бошладик. Мен унга математика асосларини тушунишга ёрдам берардим. Бу у учун худди янги дунёни очишдай эди. Ўспирин у ёки бу натижага қандай эришганини менга тушунтириб беришини илтимос қилардим. Мен унга ёрдам беришга доим тайёр эдим. Нима сизга улкан қониқиш келтиради? Кимгадир ҳақиқий хурсандчиликни келтиришда ёрдам беришим мумкинлигини тушунтириш ҳақидаги ўй... Бошқа одамга чиндан ёрдам берадиган ишни қилиш имконияти. Мисол №3 Қисқача тасвирлаш Ўз хўжайиним учун тугалланмаган ишлар рўйхатини ёзиб борардим. Сизнинг ҳаракатларингизни батафсил тасвирлаш Мен барча ҳужжат матнларини тайёрлаб қўйдим – уларнинг баъзи бирлари шаблон бўлса, яъна баъзи бирлари хўжайинимнинг айтганлари эди, бошқаларини эса ўзим тузганман. Менга диктовка қилинган матнларни ёзиш ёқарди, кейин эса мустақил равишда ишлаб, барча матнларга “якунланган кўриниш” ато қилардим. Бу иш ниҳоятда турлича эди: мен секретарь вазифасини бажарардим, почтани юбориш билан шуғулланардим, тўлов ведомостларини тайёрлардим, бўлим иши юзасидан ҳисоботлар ёзардим. Сонлар билан ишлаш ва деталларга эътибор қаратиш менга ёқади. Мен ишга отланар эканман, шундай ишлар билан айнан мен шуғулланишим кераклигини аниқ билардим. Тугалланмаган ишларни рўйхат қилиб ёзиб боришни, табиий ҳолки, ўзим бошладим. Бу рўйхат мени тугалланмаган ишларни охирига етказишга, қилинмаган бирор топшириқ қолмаслигига даъват этарди. Нима сизга улкан қониқиш келтиради? Олдимга қўйилган барча масалаларни бажариш имконияти. Сизнинг навбатингиз Энди ўзингизнинг шахсий тарихингизни ёза бошланг. Бу - сиз худди ўз дўстингизга қилган ишларингиз ҳақида гапириб бераётганингиздай бўлади. “Асосий нуқта”да бўлган вақтларингизни, тўрттадан бошлаб олтитагача ҳолатларни, албатта салмоқли аҳамиятга эга бўлган ҳолатларни тасвирлаб беринг. Улар ҳақида батафсил тарзда, ҳар бир детални эътиборга олган ҳолда сўзлаб беринг. Мақсадингизга эришишда, қандай ҳаракатлар сизга ёрдам берганлигини эслаб ўтинг. Аъло даражада бажарган ишларингизга эътибор беринг. Умумлаштирманг – қатъий бўлинг. Сизнинг қилган ишларингизни тасвирловчи мисоллардан ва иллюстрациялардан фойдаланинг. Сиз худди ўша ҳолатга ёки вазиятга яна тушиб қолганингизни тасаввур қилинг, у ёки бу ишни қандай қилишингизни четдан туриб кузатинг. Воқеа-ҳодисаларни батафсил тасвирлаб беринг, шу билан бирга, конкрет ҳаракатлар ҳақида гапиришга интилинг. Болалигингиздан ёки ўсмирлик пайтингиздан бошлаб олдинга қараб юринг. С новой страницы Қисқача тасвирлаш ______________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________ Сизнинг ҳаракатларингизни батафсил тасвирлаш ___________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________ Нима сизга катта қониқиш келтиради? ____________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________ С новой страницы Қисқача тасвирлаш ______________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________ Сизнинг ҳаракатларингизни батафсил тасвирлаш ___________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________ Нима сизга катта қониқиш келтиради? ____________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________ С новой страницы Қисқача тасвирлаш ______________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________ Сизнинг ҳаракатларингизни батафсил тасвирлаш ___________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________ Нима сизга катта қониқиш келтиради? ____________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________ С новой страницы Қисқача тасвирлаш ______________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________ Сизнинг ҳаракатларингизни батафсил тасвирлаш ___________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________ Нима сизга катта қониқиш келтиради? ____________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________ С новой страницы Қисқача тасвирлаш ______________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________ Сизнинг ҳаракатларингизни батафсил тасвирлаш ___________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________ Нима сизга катта қониқиш келтиради? ____________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________ С новой страницы Қисқача тасвирлаш ______________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________ Сизнинг ҳаракатларингизни батафсил тасвирлаш ___________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________ Нима сизга катта қониқиш келтиради? ____________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________ С новой страницы Қайтарилган мавзуларни топиш Сизга қониқиш келтирадиган, бунинг устига, ўзингиз яхши кўрадиган ишни қилганингизда, сиз баъзибир ёки барча иқтидорингизни намоён қиласизлар. “Асосий нуқта”да бўлган пайтларингизни эслаб, сиз ўз ҳаётингизни таҳлил қилганингизда, мавзулардан баъзилари бир неча бор қайтарилиши мумкинлиги аён бўлади, масалан: o бирор кўникмани ўрганганлигингиз ёки уни амалда қўллаганлигингиз; o бирор нимага пул сарфлаш керак ёки керак эмаслигини белгилашингиз; o таваккал қилишга журъат этганлигингиз; o масалани қандай қўйганлигингиз ёки бирор стратегияни ишлаб чиққанлигингиз; o элементлардан атайлаб ёки тасодифан бир бутунликни яратганлигингиз. Ҳар доим турлича механизмларни осонликча тузатишингизда; командада ёки одамлар билан якка-якка бўлиб қандай ишлашингизда; сўзларни талқин қилиш ёки турли воқеаларни тинглашни, ёки чет тилларни ўрганишни яхши кўришингизда; вақтингизнинг кўп қисмини маркаларни ёки бейсболистларнинг расмлари туширилган тангачаларни йиғишга бағишлаганингизда; сиз оқшом кечасини, тўйни ёки конференцияни қандай ўтказишни майда деталларигача ўйлаганингизда; спорт билан шуғулланишни, велосипедда сайр қилишни, тошли деворларни ёки дарахтларда ўйнаш учун уйларни қуришни, банкаларга ўқ отишни ёки марафонда иштирок этишни ниҳоятда ёқтирганингизда, айнан шуларда сиз умумий йўналишни намоён қилишингиз мумкин. Хуллас, нима демоқчи эканлигимни сиз тушундингиз. Ўзингизга бир нечта савол беринг. Атрофдагилар сиздан ёрдам сўраяптиларми ёки уларнинг даврасига қўшилишни таклиф қиляптиларми? Нимаики қилсангиз, ҳаммасида тортиб ўрнатишга интиласизми? Сиз ҳар доим ҳам диққат марказида бўлиб қолмаяпсизми ёки сизнинг фикрингиз доимо инобатга олиняптими? Тасаввур қилган очколарни йиғиш учун, эҳтимол, сиз ҳар доим мусабақалашаётгандирсиз? Командада ишлаш сизга ёқадими, ёки танҳоликда ишлашдан сиз роҳатланасизми? Эҳтимол, сиз диққат марказида бўлишни ва бошқаларнинг ҳаракатларини бошқариб туришни хоҳларсиз? Балки, сиз олти ёшлигингизда дўстларингиз компаниясида ташкилотчи бўлгандирсиз, ўша пайтдан бери бу рольни ўйнашни ҳеч қачон тўхтатмаётган бўлсангиз керак? Бир-бирига жуда ўхшаган ва такрорланаётган воқеалар сизнинг “асосий нуқтангиз” қаерда бўлиши мумкинлигини кўрсатаётган бўлса керак. Мари ўзининг “асосий нуқта”сини излашга киришди ва ўз ҳаётининг тарихини ёзиб чиқди. Келинглар, кўрайлик–чи, қуйида келтирилган мисолларда шундай ҳодисаларни топиш қўлимиздан келармикан. Аёлнинг ҳозирги шуғулланаётган иши унинг маҳоратларини намоён бўлишига имкон бермаётганлигини у билади ва шунинг учун Худо уни қандай қилиб яратганлигини билишни истайди. Келинглар, унинг иқтидори ва қобилиятини кўрсатувчи “асосий нуқтада”ги умумий мавзуларни топайлик. Пастда келтирилган мисолларда сизга дуч келган ва ўзингиз топган шунга ўхшаш деталларнинг тагига чизинг ёки белгилаб қўйинг, сўнгра ҳамма ҳикояларни ўқиб чиқиб, белгилаганларингизни ёзиб олинг. Болалик Қисқача тасвир Бошланғич мактабларда йўловчилар ўтадиган чорраҳаларда навбатчилар отрядини бошқарганман. Сизнинг ҳаракатларингизни батафсил тасвирлаш Менинг мажбуриятларим олдиндан навбатчилик жадвалини белгилаб қўйишдан ва навбатчилар ўтиш жойларда ўз постларини вақтида – мактабда дарслар бошланишидан олдин ва тугагандан кейин эгаллаб туришларини назорат қилишдан иборат эди. Мен рўйхатдан масъулиятни ҳис қилмайдиган болаларни чиқариб ташладим, уларнинг ўрнига ишончли болаларни алмаштирдим ва улардан ёрдам сўрадим. Бизнинг отрядимиз навбатчиликда турган пайтда ҳаммаси жойида эканлигини билиш учун барча постларни айланиб чиқардим, зарур бўлиб қолганда эса, уларга кўрсатмалар берардим ва ёрдам қилардим. Нима сизга катта қониқиш келтиради? Навбатчилик қилган пайтларимизда бахтсиз йўл-транспорт ҳодисаси бирор марта ҳам юз бермади. Ўтиш жойларидаги навбатчилик системаси олдингига қараганда, анчагина яхшиланди. Коллежда ўқиш Қисқача тасвир Коллеждаги биринчи ва иккинчи босқич талабалари ҳаётининг шарт-шароитларини яхшиланишига ёрдам бердим. Сизнинг ҳаракатларингизни батафсил тасвирлаш Мен тез-тез ётоқхонада талабалар йиғилишларини ўтказиб турардим. Ана шундай йиғилишларда талабалар эҳтиёжларини сўраб-суриштириб, аниқлардим. Ётоқхонанинг ҳар бир қаватига масъул шахсни тайинладим ва тўрт қаватнинг ҳар бир гуруҳида бошланғич босқич талабаларининг турлича муаммоларни ҳал этиш учун, учрашувлар ташкил қилдим. Колледжда ўқишга ва янги муҳитга кўникишга улар бирозгина қийналаётганликлари туфайли, уларга ёрдам бериш мақсадида режа тузиб чиқдим. Режага биноан, юқори босқич талабаларидан икки киши мунтазам равишда ўқувчиларга талабалар шаҳарчасидаги шарт-шароитларга ўрганишларига кўмаклашар эдилар. Яна иккита талабани ҳар ойда бирор қизиқарли тадбирларни ўтказишга масъул шахс қилиб тайинладим. Ҳар ойда уюштириладиган тадбирларда юқори босқич талабалари, устозлар ва ота-оналарнинг иштирок этишини ҳам йўлга қўйдим. Мен ётоқхонадаги талабалар ҳаётини доим кузатиб тудим, ҳафталик йиғилишлар ўтказдим, уларга турли масалаларда ёрдам беришга ва барча янгиликлардан хабардор қилишга интилардим. Зарур бўлган пайтларда эса, баъзи бир ўқувчиларга махсус топшириқлар берардим. Нима сизга катта қониқиш келтиради? Эндигина коллежда ўқишни бошлаган талабаларнинг ётоқхонадаги ҳаёт тарзини яхшилашга эришдик. Етуклик Қисқача тасвир Икки йил давомида микрорайон кенгаши раиси бўлганман. Сизнинг ҳаракатларингизни батафсил тасвирлаш Бу вазифага мени сайлаганларидан кейин, ўзим ҳали яхши билмаган қўни-қўшниларнинг хонадонларини айланиб чиқдим ва уларга ўзимни таништирдим. Бир қанча проектларни бизнинг микрорайонда амалга оширишда яшовчиларнинг қатнашиш истаги бор-йўқлигини билиш учун мен уларга бир нечта савол билан мурожаат қилдим. Бизнинг уйларимиз ёнида жойлашган хиёбон кўпдан бери қаровсиз ётибди. Уни яна қайтадан ободонлаштириш ва таъмирлаш мақсадида, хиёбоннинг ҳолатига фаол қизиқиш билдирган микрорайон яшовчиларининг олтитасига қўнғироқ қилиб, бир бригада тузишни таклиф этдим. Мен сана ва вақтларни белгилаб, қилинадиган ишлар рўйхатини олдим. Шу тариқа вазифаларни шундай тақсимлаб чиқдимки, токи ҳар бир одам ўзининг бажарадиган ишидан завқ олсин ва роҳатлансин. Менга ҳам иш топилди (беседкага мебелларни жойлаштириш). Бундан ташқари, ободонлаштиришда қатнашаётган иштирокчиларни қизиқтирган саволларга жавоб бердим ва уларга ажратилган ишни бажаришга кўмаклашдим. Таъмирлаш ишлари тугагач, биз ҳиёбонда катта байрам ташкил этдик. Байрамга ташриф буюрганлар бизнинг бажарган ишимиздан бениҳоят хурсанд бўлдилар! Нима сизга катта қониқиш келтиради? Хиёбон озода ва чиройли бўлиб қолди, одамларнинг бир-бирларига нисбатан илиқ ва дўстона муносабатда бўлаётганларини кўрганимдан мен жуда хурсандман. Мари ўзининг “асосий нуқта”сида бўлган пайтдаги маълум тенденцияларни белгилашга уринганингизда, умумий таассуротлардан, сизнинг эсингизда қолган унинг образидан бошланг. Фаол ҳаракат қилиш пайти келганда, у қандай йўл тутаётганлигига эътибор қаратинг (калит сўзлар ва иборалар тагига чизинг). Билингки, қиз ҳар доим нималарнидир ташкил қилади ва кимларнидир бошқаради (буларни ифодаловчи сўзларнинг тагига чизинг). Техник деталларни синчиклаб ўйлашини ва одамлар қиз учун қанчалик керакли эканлигини ифодаловчи лаҳзаларга қаранг (уларнинг тагига чизинг). Ва ниҳоят, Мари нимадан завқланишига эътибор қаратинг – у ўзи тушиб қолган вазиятларни ҳар доим ижобий томонга қаратишга муяссар бўлади. Биз доимо қайтарилиб келаётган мавзуларни топишимиз лозим, аммо уларга батафсил тўхталишнинг ҳожати йўқ. Ҳар бир одамнинг ютуқларини тасвирловчи деталлар, одатга кўра, беш категориянинг бирига тааллуқлидир. Кучли томонлар У ёки бу ишни ўзингизнинг ажойиб иқтидорларингизни намоён қилган ҳолда бажаришингиз. Ўз ҳаракатларингизни тасвирлаган пайтда сиз танлаб олган феъллар сизнинг кучли томонларингизни кўрсатади. Фаолият соҳаси Сиз ёқтирган ва яхши кўрган инсонлар, ёки бирор нарса билан ишлашингиз. Сиз одамлар, машиналар, ғоя, озиқ-овқат, мусиқа, мато, мебель ёки бирор нима билан ишлаганингизда, ўз ишингизга бошингиз билан шунғиб кетасиз. Сиз томондан қўлланилган от туркумидаги сўзлар сизнинг фаолият соҳангизни кўрсатади. Оптимал шарт-шароитлар Биз учун ниҳоятда маъқул ва қулай бўлган шароитлар. Масалан, баъзи инсонлар танг ҳолатда зўр ишлайдилар; яна кимларгадир, қўйилган масала ниҳоятда қийин бўлиши керак; кимдир ҳаммаси аниқ ташкил бўлганини ёқтиради; яна бошқаларга томошабин ёки эшитувчилар керак. Сизни ҳаракатга ундовчи инсонлар ёки нарсалар, сизни ишни давом эттиришга мажбур қилади, сизнинг мақсадларингизни белгилайди ва ўз ишингизни аъло даражада бажаришингиз учун сизга барча зарур бўлган шароитларни яратиб бериши, сиз учун яратилган оптимал шарт-шароитлар тушунчасига киради. Ўзаро муносабатлар Бу шундай ҳолатки, унда сиз қандай вазифани бажаришга интилишингиз ва атрофдагилар билан қандай муносабатларга киришишингиз акс этади. “Ўҳў!” Хурсандчиликдан айтилган бу сўз аслида шу ишни бажариш учун яратилганлигингиздан дарак беради. Айнан шу пайтда “асосий нуқта”да бўлишингиз бениҳоят завқланишингиз ҳиссини намоён этади. Шахсий талантларингиз комбинациясини белгилашга ҳаракат қилишингиздан олдин, келинглар, мисолларни кўриб чиқайлик. Қуйида Мари ҳақида уч ҳикоя келтирилган. Айтиб ўтганимиздай, биз уларни бешта категория нуқтаи назаридан тадқиқ қиламиз. Эътибор беринг, бу ҳикояларда феълларнинг тагига чизилган (бу Марининг “кучли томонлари”), отлар эса тўқроқ шрифтлар билан белгиланган (бу унинг “фаолият соҳаси”). Мари тарихининг олинган манба вазиятларни биз кейинроқ 188-189-бетлардаги жадвалда кўрсатиб ўтамиз. Сиз иқтидорларингизни билиш мақсадида ўз тарихингизни тадқиқ этаётган пайтингизда, бу жадвал сизга намуна сифатида хизмат қилади. Болалик Қисқача тасвир Бошланғич мактабларда йўловчилар ўтадиган чорраҳаларда навбатчилар отрядини бошқарганман. Сизнинг ҳаракатларингизнинг батафсил тасвирлаш Менинг мажбуриятларим олдиндан навбатчилик жадвалини белгилаб қўйишдан ва навбатчилар ўтиш жойларда ўз постларини вақтида – мактабда дарслар бошланишидан олдин ва тугаганидан кейин эгаллаб туришларини назорат қилишдан иборат эди. Мен рўйхатдан масъулиятни ҳис қилмайдиган болаларни чиқариб ташладим, уларнинг ўрнига ишончли болаларни алмаштирдим ва улардан ёрдам сўрадим. Бизнинг отрядимиз навбатчиликда турган пайтда ҳаммаси жойида эканлигини билиш учун барча постларни айланиб чиқардим, зарур бўлиб қолганда эса, уларга кўрсатмалар берардим ва ёрдам қилардим. Нима сизга катта қониқиш келтиради? Навбатчилик қилган пайтларимизда, бахтсиз йўл-транспорт ҳодисаси бирор марта ҳам юз бермади. Ўтиш жойларидаги навбатчилик системаси олдингига қараганда, анчагина яхшиланди. Коллежда ўқиш Қисқача тасвир Колледждаги биринчи ва иккинчи босқич талабалари ҳаётининг шарт-шароитларини яхшиланишига ёрдам бердим. Сизнинг ҳаракатларингизни батафсил тасвирлаш Мен тез-тез ётоқхонада талабалар йиғилишларини ўтказиб турардим. Ана шундай йиғилишларда талабалар эҳтиёжларини сўраб-суриштириб, аниқлардим. Ётоқхонанинг ҳар бир қаватига масъул шахсни тайинладим ва тўрт қаватнинг ҳар бир гуруҳида бошланғич босқич талабаларининг турлича муаммоларни ҳал этиш учун учрашувлар ташкил қилдим. Колледжда ўқишга ва янги муҳитга кўникишга улар бирозгина қийналаётганликлари туфайли, уларга ёрдам бериш мақсадида режа тузиб чиқдим. Режага биноан, юқори босқич талабаларидан икки киши мунтазам равишда ўқувчиларга талабалар шаҳарчасидаги шарт-шароитларга ўрганишларига кўмаклашар эдилар. Яна иккита талабани ҳар ойда бирор қизиқарли тадбирларни ўтказишга масъул шахс қилиб тайинладим. Ҳар ойда уюштириладиган тадбирларда юқори босқич талабалари, устозлар ва ота-оналарнинг иштирок этишини ҳам йўлга қўйдим. Мен ётоқхонадаги талабалар ҳаётини доим кузатиб турардим, ҳафталик йиғилишлар ўтказардим, уларга турли масалаларда ёрдам беришга ва барча янгиликлардан хабардор қилишга интилардим. Зарур бўлган пайтларда эса, баъзи бир ўқувчиларга махсус топшириқлар берардим. Нима сизга катта қониқиш келтиради? Эндигина колледжда ўқишни бошлаган талабаларнинг ётоқхонадаги ҳаёт тарзини яхшилашга эришдик. Етуклик Қисқача тасвир Икки йил давомида микрорайон кенгаши раиси бўлганман. Сизнинг ҳаракатларингизни батафсил тасвирлаш Бу вазифага мени сайлаганларидан кейин, ўзим ҳали яхши билмаган қўни-қўшниларнинг хонадонларини айланиб чиқдим ва уларга ўзимни таништирдим. Бир қанча проектларни бизнинг микрорайонда амалга оширишда яшовчиларнинг қатнашиш истаги бор-йўқлигини билиш учун, мен уларга бир нечта савол билан мурожаат қилдим. Бизнинг уйларимиз ёнида жойлашган хиёбон кўпдан бери қаровсиз ётибди. Уни яна қайтадан ободонлаштириш ва таъмирлаш мақсадида, хиёбоннинг ҳолатига фаол қизиқиш билдирган микрорайон яшовчиларининг олтитасига қўнғироқ қилиб, бир бригада тузишни таклиф этдим. Мен сана ва вақтларни белгилаб, қилинадиган ишлар рўйхатини олдим. Шу тариқа вазифаларни шундай тақсимлаб чиқдимки, токи ҳар бир одам ўзининг бажарадиган ишидан завқ олсин ва роҳатлансин. Менга ҳам иш топилди (беседкага мебелларни жойлаштириш). Бундан ташқари, ободонлаштиришда қатнашаётган иштирокчиларни қизиқтирган саволларига жавоб бердим ва уларга ажратилган ишни бажаришга кўмаклашдим. Таъмирлаш ишлари тугагач, биз хиёбонда катта байрам ташкил этдик. Байрамга ташриф буюрганлар бизнинг бажарган ишимиздан бениҳоят хурсанд бўлдилар! Нима сизга катта қониқиш келтиради? Хиёбон озода ва чиройли бўлиб қолди, одамларнинг бир-бирларига нисбатан илиқ ва дўстона муносабатда бўлаётганларини кўрганимдан мен жуда хурсандман. Ушбу ҳикоялардан тузилган жадвалда, Мари ўзининг “асосий нуқта”да бўлган давридаги вазиятларни тасвирлашдаги ниҳоятда муҳим қайтарилувчи элементларни тўплади. Ёзилганларни ўқиб чиққач, у жадвалда қуйидагича номланган графаларни тўлдириб чиқди: “Кучли томонлар”, “Фаолият соҳаси”, “Оптимал шарт-шароитлар”, “Ўзаро муносабатлар” ва “Ўҳў!”. У қандайдир умумийликни кўра бошлади! Кучли томонлар: (Ҳикояларингиздаги тагига чизилган феълларни санаб ўтинг) белгилаб қўймоқ; назорат қилмоқ; чиқариб ташламоқ; алмаштирмоқ; (ёрдам) сўрамоқ; айланиб чиқмоқ; (кўрсатмалар) бермоқ; (ёрдам) бермоқ; ўтказиб юбормоқ; аниқламоқ; тайинламоқ; (ташкил) қилмоқ; (режа) тузиб чиқмоқ; (масъул шахс) қилиб тайинламоқ; (йўлга) қўймоқ; ўтказмоқ; (хабардор қилишга) интилмоқ; бермоқ; таништирмоқ; (билиш учун савол билан) мурожаат қилмоқ; (таклиф) этмоқ; (тақсимлаб) чиқмоқ; (саволларга) жавоб бермоқ; бажаришга кўмаклашмоқ; ташкил этмоқ. Фаолият соҳаси: (Ҳикояларингиздаги тўқроқ шрифтлар билан белгиланган отларни санаб ўтинг) жадвал; навбатчилар; болалар; талабалар йиғилишлари; талабалар эҳтиёжлари; (қаватлар бўйича) масъул шахс; учрашувлар; икки киши; иккита талаба; юқори босқич талабалари; устозлар; ота-оналар; ҳафталик йиғилишлар; барча янгиликлар; баъзи бир ўқувчилар; махсус топшириқлар; яшовчиларнинг олтитаси; сана ва вақтлар; ишлар рўйхати; ҳар бир одам; катта байрам. Оптимал шарт-шароитлар: (Ҳикоя қилинган воқеаларда сизнинг иш фаолиятингизнинг қўллаб-қувватланиши ва унга куч ато этилишини тасвирланг) Зарур бўлган ёрдамни кўрсатиш имконияти; тартиб ўрнатилгани туфайли вазиятнинг яхшиланиши менга ёқарди. Ўзаро муносабатлар: (Ҳикояларингиздаги сизнинг ролингиз ва бошқа одамлар билан бўлган муносабатларингизни тасвирланг) Мен ташаббус кўрсатар эдим, ўзгаларни бошқариб, йўлга солардим. “Ўҳў!” (Сизни кўпроқ мамнун этган нарса ҳақида ҳикоя қилинганда, бўлимлардаги мавзуни бирлаштирувчи нарса нима?) Яхши томонга ўзгариш! Вазиятнинг яхшиланиши! Ранг-баранг манзарани бирлаштириб Агар инсоннинг ҳаётида юз берган барча алоҳида вазиятларни бирлаштириб, бир матнга умумийлаштирадиган бўлсак, буларнинг ўртасида келиб чиққан алоқаларни охирида биз “Ўҳў!” деган сўз билан номлаган бўламиз (яъни, у ёки бу одам нима учун яратилганини аниқ билиб оламиз). Масалан, Марини олайлик, биз ҳозиргина унинг “асосий нуқта”да бўлиш вазиятларини кўриб чиқдик. Кейинги абзацда унинг ҳикояларининг барча парчалари бирлашиб, унинг “Ўҳў!”си билан тугашига ёрдам берганини кўрасиз. Ундан кейин ўзингизнинг шахсий тарихингизни ҳам худди шундай қилишингизга сизнинг имкониятингиз бўлади. Мари ҳаётининг тарихи Менинг ҳикоя қилганларимнинг ҳаммаси мен турлича ўзгаришлар қилишни яхши кўришимни, одамларни бирлаштиришга интилишимни, рўй бераётган ҳодисаларни кузатишимни, топшириқлар беришимни, бошқаларга ёрдам сўраб мурожаат қилишимни ва ўзгаларнинг фаолиятини бошқаришимни кўрсатади (кучли томонлар). Айниқса, менга жадвалларни тузиш билан боғлиқ бўлган ишлар, қилинадиган ишларнинг рўйхати, йиғилишлар, гуруҳлар ва бирлашмалар билан ишлаш ёқади (фаолият соҳаси). Ҳаммасидан ҳам нималарнидир ўзгартириш ва тартибга солиш шароитида ишлаш завқ келтиради (оптимал шарт-шароитлар), бунинг устига, агар мен бошқаларни ҳаракат қилишга ундовчи ва уларни бошқарувчи вазифаларини бошқарадиган бўлсам, нур устига аъло нур бўлади (ўзаро муносабатлар). Буларнинг ҳаммаси туфайли, мен вазиятни яхши томонга ўзгартира оламан ва атрофимдаги одамларнинг ҳаётига ижобий таъсир кўрсата оламан (“Ўҳў!”). Бу кўп нарсани ўзгартиради! Мари сўзлаб берган ҳикояларни эсланг. Қиз мактабда навбатчилар отрядига бошчилик қилганда, ётоқхонада бошланғич босқич талабаларининг ҳаракатларини бошқарганда ва микрорайон кенгашида ишни ташкил қилганда, у ўзининг қилган ишидан мамнун ва хурсанд бўлган. Шу билан бир қаторда, Мари кўплаб бошқа одамлар сингари, борган сари ўз ҳаётидан қониқмаётганлигини ҳис қиларди. У кичиккина компаниянинг хизмат биносида ҳисоб-китоб кўрсаткичларини компьютер системасига киритиб, танҳоликда меҳнат қилмоқда. Кунлар бир-бирига ўхшаган зерикарли ўтарди. Ушбу ҳолатда одатга айланган ҳаётдан шифо топиш нимадан иборат бўлади? Аввалам бор, Мари ўз чамадонини очиб, унинг ичига Худо қандай асбоб-ускуналарни, яъни нималарни солиб қўйганлигини билиши лозим. Ортда қолган ҳаётига қараб, Худо уни қандай қилиб яратганини Мари кўрди. Бу эса ўз навбатида, қизнинг нима учун ихлоси қайтганлигининг сабабини кўрсатади. Марининг ҳозирги қилаётган иши, унинг ажойиб иқтидор ва қобилиятларини намоён этишга имкон бермаяпти. Қиз бир командада кўпчилик бўлиб ишлаб, уларга бошчилик қилганда ва улкан ўзгаришлар ўтказишга интилганда, қилган ишидан завқланиб яшаши мумкинлигини англаб етарди. Ҳозирги ишидан Марининг қонимаётганлиги табиий ҳол. Ўзининг ўзгача хусусиятларини билиш, Марига шуни англаб етишга ёрдам берадики, энг яхшиси (Худо учун бажариши мумкин бўлган ишлардан энг муҳими) – бу одамларни бошқариш ва вазиятни яхши томонга ўзгартириб, ўз мажбуриятларини аъло даражада бажаришдир. Ҳозирги иш жойида Мари ёлғиз ўзи ишлайди ва ҳар куни бир хил ишни бажараверади. Худо Марини бир гуруҳ, ёйинки кўплаб одамларнинг ҳаётини ўзгартириш учун яратган. Бу Марининг заминий ҳаётига нисбатан Худо иноятининг махсус қисмидир. Қиз буларни яхши англаб олган холда, келажакда иш танлашда янглишмаслиги керак. Сизнинг жадвалингиз Юқорида Мари бажаргани сингари, сиз ҳам бу жадвалга ўз тарихингизнинг муҳим қайтарилувчи жумла ва ибораларини киритишингиз мумкин. Кучли томонлар: (Ҳикояларингиздаги тагига чизилган феълларни санаб ўтинг) Фаолият соҳаси: (Ҳикояларингиздаги тўқроқ шрифтлар билан белгиланган отларни санаб ўтинг) Оптимал шарт-шароитлар: (Ҳикоя қилинган воқеаларда сизнинг иш фаолиятингизнинг қўллаб-қувватланиши ва унга куч ато этилишини тасвирланг) Ўзаро муносабатлар: (Ҳикояларингиздаги сизнинг ролингиз ва бошқа одамлар билан бўлган муносабатларингизни тасвирланг) “Ўҳў!” (Сизни кўпроқ мамнун этган нарса ҳақида ҳикоя қилинганда, бўлимлардаги мавзуни бирлаштирувчи нарса нима?) Сизнинг ранг-баранг манзарангизни яратиш Сиз ўзингизнинг иқтидор ва қобилиятларингизни билганингиздан кейин якун сананг. Менинг тарихимда такрорланаётган мавзулар шундан далолат берадики, Худо менга қуйидагиларга бўлган севгини жо қилган... (шу ерга ўзингизнинг “кучли томонларингизни” ёзинг) ________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________ Айниқса, фаолиятимнинг қуйидагилар билан боғлиқ бўлганлиги менга жуда ёқади... (“фаолият соҳалари”ни ёзинг) ________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________ Ҳаммасидан ҳам, қуйидагича шарт-шароитларда ишлаш менга жуда қўл келади... (“оптамил шарт-шароитлар”ни ёзинг) ________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________ Мен яхши натижаларга қуйидагича ролни бажарганимда эришаман... (“ўзаро муносабатларингизни” ёзинг) ________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________ Буларнинг ҳаммаси туфайли, менинг қўлимдан қуйидагилар келади... (“Ўҳў!”) ________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________ Ажойиб кашфиёт! Ёзилганлар ҳақида бирозгина фикр юритиб кўринг. Сизнинг ҳикояларингизда, “асосий нуқта”да бўлиш вазиятлари ҳақида мавжуд бўлган қандайдир умумий мавзуни сезишни бошлаяпсизми? Бундай мавзу ҳақида билгач, сизнинг ҳаётингизга нисбатан Худонинг иродаси тўғрисида билишни бошлашингиз мумкин. Худо сизни хурсанд ва самарали хизмат учун яратган. Сизнинг хурсандчилигингизда қандайдир қонуниятни топиш мумкин! Сизнинг ҳикояларингиздаги умумий деталлар сиз эга бўлган иқтидорларнинг ўзига хос уйғунлигини кўрсатади. Сиз чинакамига Худо сиздан нималарни хоҳлаётганини билишга яқинлашмоқдасиз. “Асосий нуқта”га олиб келувчи йўлдан сиз олға бормоқдасиз! Эсингизда бўлсин, сизга нисбатан бўлган Худонинг хоҳиш-иродасини амалга ошира олишингиз учун, У сизни ўзгача қилиб яратди, сизга иқтидор ва қобилиятларни ато этди. Ўзингизда қандай қобилиятлар борлигини намоён қилиб, сизга нисбатан Худонинг хоҳиш-иродаси мувофиқлигига яраша ҳаётингизни, ишингизни ва хизматингизни шакллантиришингизни бошлашингиз мумкин. Аммо “асосий нуқта”ни топиш учун “Одатга айланган ҳаёт учун малҳам” китобидан нимани билиб олганингизни сиз эгаллаган қобилиятларнинг ноёб комбинацияси тўғрисида шунчаки билишдан кўра, кўпроқ нарса талаб қилинади. Бу ниҳоятда муҳим, аммо бу – фақатгина биринчи қадам, холос. Ўзингизнинг “асосий нуқта”нгизни топишингиз учун, сиз қуйидагиларни бажаришингиз лозим: ҳаётингизнинг ҳар бир кунида (сиз буни қачон қилаётганингиз) Худовандни улуғлаш учун (сиз буни нима учун қилаётганингиз) ноёб эканлигингиздан фойдаланинг (сизнинг қилаётган ишингиз). Бу ҳақда биз ушбу қўлланманинг иккинчи қисмида суҳбатлашамиз. С новой страницы II – Қ И С М СИЗНИНГ “АСОСИЙ НУҚТА”НГИЗ ТОМОН ҚЎЙИЛГАН КЕЙИНГИ ҚАДАМЛАР Ҳозирда сизда ноёб иқтидорларингиз комбинацияси ҳақида тушунча шакллангандан сўнг (бу сиз шуғулланаётган иш), эндиликда сиз ҳаётингизнинг ҳар бир кунида Худовандни қандай қилиб улуғлашингиз мумкинлиги ҳақида билиб олишингиз мумкин. Ушбу қўлланманинг иккинчи қисми мустақил ишлаш учун ҳамда гуруҳларда муҳокама қилиш учун мўлжалланган. У “Одатга айланган ҳаёт учун малҳам” номли китобнинг иккинчи ва учинчи (“...Худовандни улуғлаш...” ва “...Ҳаётингизнинг ҳар бир кунида”) қисмлари билан чамбарчас боғланган. Қўлланманинг ушбу қисмида муҳокама қилинадиган масалалар ва саволлар уч гуруҳга бўлинган: o Диагноз билан танишиш: бу бўлимлар сизга китобнинг ҳар бир бобидаги асосий фикрни намоён қилишингизга ёрдам беради. o Шифолаш режасини ўрганиш: бу бўлимлар муҳокама қилинаётган мавзуга оид бўлган Муқаддас Ёзувнинг калит парчаларини ўрганишингизда сизга ёрдам беради. o Сўнган илҳомнинг уйғониши: бу бўлимлар сиз ўз ҳаётингизни таҳлил қилган пайтда намоён этган хислатларингизни, сизнинг руҳий ҳаётингизга жўшқинлик, ғайрат ва илҳомни қайтариш учун ҳар бир бобнинг асосий мавзуси билан боғланишига сизга ёрдам беради. Эсингизда бўлсин, сиз Худодан олган қобилиятлар ниманидир ўзгача, яъни, бошқа бирор одам сиз каби қила олмайдиган даражада бажаришингизга сизга имкон беради. Ва мана шу ўзгача иқтидорни намоён этиб, “ниманидир” ўзгача бажараётганингизда, сиз “асосий нуқта”да яшаётган бўласиз. С новой страницы ХУДО НОМИ БИЛАН ТАВАККАЛ ҚИЛИНГ “Одатга айланган ҳаёт учун малҳам”, 6-боб Диагноз билан танишиш 1. Сизнинг уй хўжайинига нисбатан бўлган муносабатингиз ҳаммасини белгилаб беради. Агар сиз ундан қўрқсангиз, ўз ишингизни ёмон кўрасиз. Агар сиз унга ишонсангиз, сиз ўз ишингизни яхши кўрасиз. А. Сизнинг уйингизнинг хўжайини ким? Тушунтириб беринг. Б. Ўз ишингизга Худо Шоҳлигининг топшириғини бажараётгандай бўласизми? Агар “ҳа” бўлса, бу нимада намоён бўлади? В. Сиз кундалик ишларингизда ўз хўжайинингизга қандай ишонч билдирасиз? Ўз ишончингизни қандай намоён қиласиз? 2. Хато қилишдан қўрқиб, таваккал қилмаслигингиз ягона хато бўлади. Худди ана шундай хатога бир талант топширилган қул йўл қўйди. А. Худо номи билан сиз қандай таваккал қилдингиз? Б. Худо номи билан таваккал қилишингизга нима тўсқинлик қилмоқда? В. Сиз Худо номи билан таваккал қилганингизда, У Ўзининг содиқлигини қандай намоён қилди? 3. Биринчи ва иккинчи хизматкорлар ўз талантларини (яъни пулларини – таржимон изоҳи) ишга солдилар. Учинчиси эса кўмди. Биринчи ва иккинчи хизматкорлар таваккал қилиб, йўлга отландилар. Учинчи хизматкор эса қимирлашдан қўрқиб, жойида қотиб ўтираверди. У иқтидорли инсонларга хос бўлган ва ниҳоятда тарқалган фожеали хатога йўл қўйди. Хизматкор ўз талантидан фойдаланиб, хўжайинига ҳеч қандай фойда келтира олмади. А. Раббий учун сиз ўз талантларингизни қандай қилиб “ишга соласизлар”? Б. Қандай соҳаларда сиз ўз талантингизни “кўмасиз” ёки “қимирлашдан қўрқиб, жойингизда қотиб ўтираверасиз”? В. Сизнинг Раббийга фойда келтирмасдан, ишга солувчи талантларингиз борми? Тушунтириб беринг. 4. Хўжайин у ҳақда хизматкорнинг айтган гапларини худди шундай қайтарди, фақат битта иборадан ташқари. Сездингизми? “Хўжайин, мен сизнинг қаттиққўл одам эканингизни билардим...” Хўжайин ўзи ҳақидаги ўзи норози бўлган сўзларни қайтармади. А. Баъзи бир одамлар, Худо – “қаттиққўл хўжайин”, деб ўйлайдилар. Бундай ўйлашга уларни нима мажбур қилади? Б. Нима учун Исо Ўз Отасининг “қатиққўл” эканлиги ҳақидаги сўзни қабул қилмайди? В. Одамлар, Худони қатиққўл хўжайин деб тасаввур қилганларида, улар одатда қандай фикр билдирадилар? 5. Бу ношуд хизматкор ким ўзи? Агар сиз ҳеч қачон ўз талантларингизни Худо учун қўлламаган бўлсангиз, бу – сиз бўласиз. Агар сиз, Худо қатиққўл деб ўйласангиз, бу – сизларсизлар. Ва сиз ўз талантларингизни кўмиб, яшайверасизлар. А. Агар 1 балл – бефойдаликни, 10 балл эса – фойдали бўлишни англатса, сиз ўн баллик шкала бўйича ўзингизга неча балл берган бўлар эдингиз? Тушунтириб беринг. Б. Сиз қачон бўлса-да, Худони қатиққўл хўжайин деб, ўйлаганмисиз? Қандай вазиятлар бунга сабаб бўлди? В. Инъомлардан қай бирини ҳозиргига қараганда, Худо учун кўпроқ даражада қўллаган бўлар эдингиз? Худо учун “ўз талантингизни ишга солишни” бошлаш мақсадида, сиз қандай йўл тутган бўлар эдингиз? Шифолаш режасини ўрганиш 1. Матто баён этган муқаддас Хушхабарнинг 26-боб, 14-30-оятларини ўқиб чиқинг. А. Масалда тасвирланган уч хизматкордан қайси бирига сиз ўзингизни ўхшатасиз? Нима учун? Б. Масалда тасвирланган уч хизматкорларнинг ҳар бирига хўжайин қандай муносабат билдиради? В. Исо 29–оятда гапирган умумий принцип қандай? Бу принципга сизнинг муносабатингиз қандай? Тушунтириб беринг. 2. Забурнинг 102-сано, 8-13-оятларини ўқинг. А. 8-оятда Худо қандай тасвирланган? Унинг бу фазилатларини ўзингизда намоён бўлганини сиз ҳис этганмисиз? Бу ҳақда сўзлаб беринг. Б. 12-оятнинг асосий ғояси нимадан иборат? В. 13-оятда забурчи Худони нима билан таққослайди? Нега бу жуда муҳим? 3. 2 Коринфликларга мактубнинг 11-боб, 24-28-оятларини ва Филиппиликларга мактубнинг 4-боб, 12-13-оятларини ўқинг. А. Ҳаворий Павлус Масиҳ учун қандай қилиб ўз жонини хавф остига қўйди? Б. Сизнинг фикрингизча, Худо учун нима уни ўз жонини хавф остига қўйишига мажбур қилди? Филиппиликларга мактубдаги оятга биноан, Павлуснинг куч манбаи нима бўлган? В. Худо учун сиз нималарни таваккал қилишга тайёрсиз? Сўнган илҳомнинг уйғониши 1. Ўз таржимаи ҳолингизни ўрганаётганингизда, намоён қилган сизнинг асосий кучли томонларингиз нималардан иборат? Сиз ўз қобилиятларингизни Худо учун қандай қўллашингиз мумкинлигини Ундан сўраб, бир неча кунни ибодатда ўтказинг. Қай йўсинда таваккал қилишингиз мумкинлиги ҳақида сизда тасаввур пайдо бўлгач, бир қадам олдинга ташланг ва таваккал қилинг. Сўнгра бу ҳақда масиҳий дўстларингизга сўзлаб беринг ва нима юз берганини муҳокама қилинг. Сиз нимани ўрганиб олдингиз? Худо номи билан таваккал қилганингизда, келажакда бу тажрибадан қандай фойдаланишингиз мумкин? 2. Худо номи билан доим таваккал қилган жасур масиҳийлардан, дейлик, Уильям Кэри, Эми Кармайкл, Джордж Мюллер ёки Фанни Кросбиларнинг таржимаи ҳолини ўқиб чиқинг. Уларнинг намунаси сизни Худо номи билан таваккал қилишга қай тарзда илҳомлантириши мумкин? С новой страницы ДУНЁДАГИ ЭНГ ЗЎР “АСОСИЙ НУҚТА” “Одатга айланган ҳаёт учун малҳам”, 7-боб Диагноз билан танишиш 1. Танҳоликда бўлиш лаҳзаларини биз қадрлаймиз, аммо умр бўйи шундай яшаш? Асло йўқ. А. Сиз танҳо бўлиш лаҳзаларини қадрлайсизми? Нима учун? Б. Бутун ҳаётингизни танҳоликда ўтказишни хоҳлайсизми? Тушунтириб беринг. В. Нега Худо бизни бошқа одамларга муҳтож қилиб яратган, сиз нима деб ўйлайсиз? 2. “Мени ҳеч ким билмайди. Менинг ёнимда ҳеч ким йўқ. Мен ҳеч кимга керак эмасман”. Аҳамиятли бўлиш истагини қандай енгиш мумкин? А. Сизни ким билади? Б. Сизнинг ёнингизда ким бор? В. Ким сизга муҳтож? 3. Минг йиллар мобайнида биз Худонинг овозини эшитиб келдик. Байтлаҳмга қадар У бизга мунажжимларни, устозларни ва Ўз сўзларини юборди. Аммо ўша ерда, охурнинг ичида Худо бизга Ўзини Ўзи инъом қилди. А. Худо бизга Унинг овозини эшитиш имконини берди ва У Ўзини бизга инъом қилди. Сизнингча, иккала ҳодисанинг ўртасидаги асосий фарқ қандай? Б. Нимага Худо бизга Ўзини инъом қилиши шунчалик муҳим эди? В. Агар Худо бизга Ўзини Ўзи намоён қилмаганда, сизнинг ҳаётингиз қандай ўзгарган бўларди? 4. Джорджио Ангелоцци қалбининг ёлғизлиги уни уй топишга ундади. У уй топди. Афсуски, унинг уйи абадий эмас. Аммо сизники – абадий бўлади. А. Сизнинг ўйлашингизча, абадиятни сиз қаерда ўтказасиз? Нима учун? Б. Ўйлашингизча, сизнинг абадий уйингиз қандай бўлади? В. Одамлар Худонинг абадий уйига эга бўлишлари мумкинлигини уларга сиз қандай тушунтирган бўлар эдингиз? 5. Ёлғизмисиз? Худо сиз билан. Чарчаб-толганмисиз? Сизга етишмаган нарсани У албатта муҳаё қилади. Ўзингизнинг одатий ҳаётингиздан чарчаганмисиз? Сизнинг руҳий саргузаштларингиз ҳали олдинда. Одатга айланган ҳаёт учун малҳамни сизга Худо инъом этади. А. Ёлғиз бўлган пайтларингизда Худо сизга қандай ёрдам беради? Б. Сиз ўзингизни ниҳоятда заиф ҳис этганингизда, Худо қандай қилиб сизни янгилайди ва сизга куч ато этади? В. Худо қай тарзда сизнинг ҳаётингизни саргузаштларга тўлдиради? Шифолаш режасини ўрганиш 1. 1 Бутруснинг 3-боб, 18-оятини ўқинг. А. Нега “...бизни Худога яқинлаштириш ва гуноҳларимизни ювиш учун Масиҳнинг бир марта азоб чекиб, ўлиши...” шу қадар муҳимдир? Б. Ушбу оятда Масиҳ қандай тасвирланган? У одамлар учун қурбон бўлди. Шу одамлар қандай тасвирланганлар? Бундай вазиятларни эслаш қай даражада муҳимдир? В. Шахсан сиз учун Исонинг ўлими қандай маънога эга? 2. Юҳанно баён этган Хушхабарнинг 12-боб, 27-32-оятларини ўқинг. А. Нега Исонинг юраги сиқилди? Шу туфайли у нима қилишдан бош тортади? Нега (қаранг: Юҳанно 12:27)? Б. Юҳанно баён этган Хушхабарнинг 12-боб, 31-оятига кўра, Исо Ўз ўлими туфайли нимага эришади? В. Юҳанно баён этган Хушхабарнинг 12-боб, 32-оятига кўра, Исо ўлимининг асосий аҳамияти нимада? 3. Римликларга мактубнинг 5-боб, 6-8-оятларини ўқинг. А. Масиҳ биз учун ўлганда, биз қандай аҳволда эдик (қаранг: Римликларга 5:6)? Б. Агар Худонинг муносабати ҳам одамларнинг худди Унга нисбатан муносабатидай бўлганда эди, нималар юз бериши мумкин эди (қаранг: Римликларга 5:7)? В. Масиҳнинг ўлими Худо томонидан қандай муносабатлардан дарак беради (қаранг: Римликларга 5:8)? Сўнган илҳомнинг уйғониши 1. Сизнинг Масиҳга бўлган ишончингиз қандай мустаҳкамланганлиги ҳақида сўзлаб беринг. Сизнинг маънавий ўсишингизда қобилиятларингиздан униси ёки буниси қандай роль ўйнаган? Агар сиз Худога бирор фаолият орқали хизмат қилган бўлсангиз, бу фаолият нималардан иборат бўлган? Сизнинг эътиқодингизнинг ўсишига имкон берувчи қандайдир оптимал шарт-шароитларни Худо сизга раво кўрганми? У қандай ўзаро муносабатлардан фойдаланган? Сиз ҳар куни Унга "Ўҳў!” деб, айтасизми? 2. Сизнинг шахсий гувоҳлигингиз Масиҳ билан ўзаро муносабатлари йўқ одамларга ёрдам беришга қодир. Бундай одамлар билан Масиҳ ҳақида табиий ва бамайлихотир суҳбатлашиш учун ўзингизнинг ҳаётий тарихингиздан фойдаланинг. С новой страницы ХУДОГА ИТОАТ ЭТИНГ “Одатга айланган ҳаёт учун малҳам”, 8-боб Диагноз билан танишиш 1. Ҳамма нарсага қодир ва кучсиз ҳам эмас, Худованд командасининг “энг бебаҳо ўйинчиси” ва Худонинг хатоси ҳам эмас. Ўзига ишонган ва ишонмайдиган ҳам эмас, аслида, фақатгина Худога бўлган ишончимиз, биз Худованд фарзандлари эканлигимиздан дарак беради. Ўзимиз ҳақимизда тўғри тасаввур қилишимиз икки вазиятнинг нақ ўртасида туради. А. Сиз ўзингизни қудратлироқ ёки янада кучсизроқ ҳисоблашга мойилмисиз? Ўз нуқтаи назарингизни тушунтириб беринг. Б. “Худога ишониш” нималарни англатади? В. Худонинг фарзанди сифатида сиз ўзингизни қандай тасвирлаган бўлар эдингиз? 2. Итоат этиш Худони асосий ўринга қўяди, бизни эса - Унинг қаршисида тўғри вазиятни қабул қилишимизни белгилайди. А Худога итоат этишни сиз қандай тасвирлаган бўлар эдингиз? Б. Худога итоат этиш қандай қилиб Уни асосий ўринга қўяди? В. Худога итоат этиш бизни Унинг қаршисида тўғри вазиятни қабул қилишимизни қандай белгилайди? Тўғри вазиятни қабул қилиш нимани англатади? 3. Худога итоат этиш ўзига ишонган кишини ювош қилиб қўяди. Худога итоат этиш - руҳан тушкунликда бўлган одамларнинг қалбини худди шундай тарзда руҳан кўтаради. А. Сиз Худога итоат этган пайтингизда, ювош бўлиб қолган ҳолатларингизни эсланг. Ўшанда нималар юз берган? Б. Худога итоат этиш қай тарзда руҳан тушкунликда бўлганларнинг қалбини кўтаради? В. Сиз руҳан тушкунликда бўлган пайтларингизда, итоат этишда қандай қўшиқлар ёки ҳолатлар қалбингизни кўтаради? 4. “Одатий ҳаёт” деб номланмиш касаллик тўсатдан ҳуруж қилганини сезганингизда, нигоҳингизни бизнинг ажойиб Шоҳимизга қаратинг. А. Шоҳимизнинг ажойиблиги нимада? Б. Сиз нигоҳингизни қандай қилиб бизнинг Шоҳимизга қаратасиз? В. Сиз нигоҳларингизни ажойиб Шоҳимизга қаратганингизда, нималар юз беради? 5. Худога итоат этинг. Уни чин дилдан ва самимий олқишланг. Бу албатта ўзингиз учун – сиз шунга муҳтожсиз. Барча муқаддаслар ҳақи-ҳурмати – У шунга лойиқдир. А. Худога итоат этиш сизнинг ҳаётингизда қанчалик муҳим? Унинг муҳимлиги сиз учун нималарда намоён бўлади? Б. Худони олқишлаш нимани англатади? Сиз буни қачон ниҳоятда самимий бажарасиз? В. Нега сиз Худога итоат этишга муҳтожсиз? Нима учун Худо итоат этишга лойиқ? Шифолаш режасини ўрганиш 1. Забурнинг 28-сано, 1-2-оятларини ўқинг. А. Сизнинг тушунчангиз бўйича “шавкат ва қудрат” нимани англатади? Худога тан бериш нимани англатади? Б. Нимага Худога тан бермоқ лозим? В. Худонинг муқаддаслигини сиз қандай тасвирлаган бўлар эдингиз? “Худо муқаддасдир” деган ибора нимани англатади? 2. Римликларга мактубнинг 12-боб, 1-оятини ўқинг. А. Ушбу оятда қўлланилган “шундай қилиб” деган сўз нимани англатади? Юқорида айтиб ўтилганлар бундай амр учун қай тарзда асос бўлиб хизмат қилади? Б. Қандай қилиб сиз ўз вужудингизни “тирик, муқаддас, Худога манзур бўладиган қурбон қилиб” бағишлайсиз? В. Сиз Худога хизмат қила олишингиз учун, ўз вужудингизни лойиқ тарзда Унга қандай бағишлашингиз мумкин? 3. Юҳанно баён этган муқаддас Хушхабарнинг 4-боб, 21-24-оятларини ўқинг. А. Худога ҳақиқий топиниш учун вақт-соатнинг келиши шунчалик муҳимми? Тушунтириб беринг. Б. “Нажот яҳудийлардандир” деган ибора нимани англатади? В. Нима учун Худо Ўзига топинувчиларни доимо излайди? У қидириб юрган топинувчилар қандай бўлишлари лозим? Сўнган илҳомнинг уйғониши 1. “Фаолият соҳаси” номли бўлимдаги ўз тарихингизни эсланг. Сиз қандай соҳада фаолият кўрсатишни афзал ҳисоблайсиз? Ўз хизматингиз туфайли онгли равишда Худога янада кўпроқ итоат этишингиз мумкинлиги тўғрисида бирозгина вақт фикр юритинг. Сиз ҳали амалга ошира олмаган вазифаларингиздан қай бирини бажаришингиз мумкин? Худога итоат этишингизга ҳалақит берувчи қандай холатлардан сиз воз кеча оласиз? Кейинги ҳафтада сиз бу фаолият соҳасида Худога самимий ва чин дилдан итоат этишингиз учун қарор қабул қилинг. Нималар юз бераётганлигини мунтазам равишда кундалигингизга ёзиб боринг. Худованд сизни марҳаматлагани, нималар қилишни ўргатгани учун Унга шукроналар айтинг. 2. Симфонияни олинг ва унда “итоат этиш” сўзини, ўзакдош сўзларни топинг. Муқаддас Китобда тасвирланган одамлар Худога қай тарзда итоат этганлар? Қандай ҳаракатлар кўпинча Худога итоат этишда ҳамроҳ бўлади? Муқаддас Китобдаги қандай ҳолатлар сизнинг шахсий тажрибангизга мос келади? С новой страницы ХУДОНИНГ БИРОДАРЛАР ОИЛАСИГА КИРИНГ “Одатга айланган ҳаёт учун малҳам”, 9-боб Диагноз билан танишиш 1. Худо... сизни оилага таклиф қилади, бу оиланинг барча аъзолари – дўстлар. Худо... дўстларни ато этади, улар бир-бирларига биродар ва сингиллардир. Бу – Унинг Жамоати. А. “Жамоат” сўзи сизда қандай тасаввурларни келтириб чиқаради? Б. Нега Худо Жамоат ҳақида Ўз оиласи сифатида гапиради? В. Ўз жамоат оилангиз билан сизнинг алоқаларингиз қанчалик мустаҳкам бўлган? 2. Бирозгина қўпол чиқса-да, ушбу оятнинг сўзма-сўз таржимаси тахминан қуйидагича бўлиши мумкин: “Бир-бирингизни биродарларча/қариндошларча севинглар, худди дўст/қондошлардай бир-бирингизни иззат-ҳурмат қилинглар”. Агар Павлус қўллаган биринчи сўз бизнинг диққатимизни ўзига тортмаган бўлса, биз иккинчи сўз маъносини албатта илғаб олишимизга Павлус ишонч ҳосил қилган. Иккала сўз маъносини Павлус бизга қуйидагиларни эслатиб қўйиш учун қўллаган: Жамоат – бу Худонинг оиласи. А. Сиз мансуб бўлган жамоат билан ўзаро муносабатларингизда қандай ўзига хос оилавий алоқалар мавжуд? Барчасини тушунтириб беринг. Б. Бошқалар Худо оиласига ташриф буюрганларида, бу ерда уларнинг келишидан барча мамнун эканлигини ҳис қилишлари учун қандай шарт-шароитларни яратишга сиз интиласиз? В. “Садоқат” сўзини сиз ўзингизнинг жамоатингиз билан ўзаро муносабатларингизни тасвирлашда қўллай олармидингиз? Тушунтириб беринг. 3. Баъзи бир одамлар жамоат соясида бўлишни яхши кўрадилар, аммо унда ўниб-ўсишдан бош тортадилар. Худо – ҳа. Жамоат – йўқ. Улар фойда олишни ёқтирадилар, аммо садоқатлиликни намоён қилишни истамайдилар. А. Жамоатни Худодан ажратишга интилишларнинг нимаси нотўғри? Б. Жамоат келтираётган “фойда” деб, сиз нималарни айтишингиз мумкин? В. Нима учун одам жамоат жамиятига садоқатли бўлишни хоҳламайди? 4. Қадди букилган одамлар... – чўлоқланиб, қатъий ишончга эга бўлмасдан жамоатга келадилар, агарда жамоат тўғри фаолият кўрсатса, бу одамлар албатта шифо топадилар. Устоз-қавмбошилар масиҳийларга меҳрибонлик қиладилар ва уларга таълим берадилар. Хушхабарчилар муқаддас Хушхабарни тарқатадилар. Пайғамбарлар ҳақиқатни эълон қиладилар. Башоратчилар янада фаолроқ ҳаракат қилишни кўрсатадилар. Кимдир маъмурий ишлар билан машғул бўлади. Кимдир ибодат қилади. Яна кимдир олға бошлайди. Кимлардир эргашади. Бироқ ҳамма шифо топишга интилади... А. Сиз жамоатда шифо топишга қандай муяссар бўлдингиз? Б. Бошқа одамларнинг жамоатда шифо топишига сиз қандай ёрдам кўрсатдингиз? В. Сизнинг фикрингизча, жамоатда сизнинг ўрнингиз қаерда? Жамоатда Худога хизмат қилишингизнинг энг яхши усули қандай? 5. Худо Ўз оила аъзоларини Ўзининг оиласида шифолайди. Жамоатда биз бир-биримизни севиш, бир-биримизни ҳурмат қилиш учун ўз инъомларимиздан фойдаланамиз, ночорларга ёрдам берамиз, азоб-уқубатда қолганларга ғамхўрлик кўрсатамиз. А. Сиз нима деб ўйлайсиз, нима учун Худо Ўз оила аъзоларини Ўзининг оиласида шифолашга қарор қилди? Б. Худо жамоат ҳақида нималарни ўйлашини қандай тасвирлаган бўлар эдингиз? В. Сиз амалда жамоатнинг бошқа аъзоларига нисбатан ўз севгингизни қандай намоён этасиз? Шифолаш режасини ўрганиш 1. Эфесликларга мактубнинг 3-боб, 14-19-оятларини ўқинг. А. Павлус Эфесликларга мактуб 3:14-14 да қандай “самовий Ота” ёки оила ҳақида сўз юритади? Б. Эфесликларга мактуб 3:16-19 га биноан, Павлус Худодан нималарни илтижо қилади? В. Павлуснинг илтижо қилиб сўраганлари сизнинг ҳаётингизда қай даражада рўёбга чиқмоқда? 2. Римликларга мактубнинг 12-боб, 10-оятини ўқинг. А. Жамоатдаги бошқа одамларга нисбатан сизнинг севгингиз ва садоқатингиз нималардан иборат? Б. Жамоатда бошқа одамларни ўзингиздан юқори қўйиш қобилиятингиз нималарда намоён бўлади? В. Сиз ўз жамоатингизни биродарлик меҳр-муруввати ҳукм сурадиган жой сифатида тасвирлаб беришингиз мумкинми? Тушунтириб беринг. 3. Ёқуб мактубининг 5-боб, 16-оятини ўқинг. А. Ушбу оятда биз нималарни бажаришимиз амр этилган? Б. Бу оятда қандай аҳдлар берилган? В. Бу амр ва аҳдларда жамоатга асосий вазифа сифатида нималар юклатилган? Сўнган илҳомнинг уйғониши 1. “Ўзаро муносабатлар” деб номланган бўлимда, ўз тарихингиз ҳақида фикр юритинг. Жамоатдаги қандай хизмат ёки программалар сизнинг иқтидорларингизга янада мос келади? Агар сиз туғма артист бўлсангиз, эҳтимол, сиз театрлаштирилган саҳналарда фаол иштирок этасиз. Агар сизга одамлар билан танишиш маъқул келса, демак, сиз Хушхабарни тарқатишда сидқидилдан меҳнат қилишингиз мумкин. Ўз жамоатингизда сизнинг қизиқишларингиз мос келадиган бир нечта гуруҳни ёки бир нечта одамларни топинг. Кейинги ҳафтада бирор тадбирда биргалашиб хизмат қилиш учун, уларнинг вақти бор-йўқлигини аниқлаб олинг. Бундай имкониятларнинг мавжудлигини билганингиздан сўнг, келаси ҳафта ёки ойда ўша имкониятлардан фойдаланишга ҳаракат қилинг. 2. Бир ой вақтингизни турли жамоат гуруҳларининг йиғилишларида иштирок этишга ёки турлича тадбирларнинг ўтказилишини ўрганишга бағишланг. Уларнинг ўзгача хусусиятлари нималардан иборат эканлигини билинг. Фаолият жараёнида доимий равишда иштирок этувчилардан, бу гуруҳнинг ёки жамоатнинг нималари ёқишини сўраб-суриштиринг. С новой страницы ЎЗ ШОН-ШУҲРАТИНГИЗНИ УНУТИНГ “Одатга айланган ҳаёт учун малҳам”, 10-боб Диагноз билан танишиш 1. Кейин мен колледжга ўқишга кирдим ва бир профессор мен олдин билмаган Масиҳ ҳақида ҳикоя қилиб бераётганини эшитиб қолдим. Одамларни севувчи ва ўлимдан устун келувчи Масиҳ ҳақида ҳикоя. Ёлғиз, омади юришмаган одамлар билан Ўз вақтини ўтказадиган Масиҳ ҳақида... Мен сингари мунофиқлар учун Ўз жонини қурбон қилган Масиҳ ҳақида... Мен ҳам имзо чекдим. Мен ўз юрагимни Унга топширдим, имкон қадар ўз ҳаётимни Унга бағишлашга интилдим. А. Сиз Масиҳни қандай тасаввур қилишингизни тасвирлаб беринг. У қандай? Б. Макс, ўз юрагимни Унга топширдим, “ва имкон қадар ўз ҳаётимни Унга бағишлашга интилдим” деб айтганда, у нимани назарда тутган? В. Сиз ўз юрагингизни Исога бағишладингизми? Тушунтириб беринг. 2. Ҳеч ким бир вақтнинг ўзида икки нарса – обрў-эътибор ва манфаат ҳақида ўйлай олмайди. Сиз Худонинг шон-шуҳрати ҳақида ўйланг ва ўз манфаатингизни эсингиздан чиқаринг. Ёки бўлмаса, Худонинг шон-шуҳратини унутиб, ўз манфаатингиз ҳақида ўйланг. Биз икки йўлдан бирини танлаб олишимиз лозим. А. Нима учун инсон бир вақтнинг ўзида икки нарса – обрў-эътибор ва манфаат ҳақида ўйлай олмайди? Б. Сиз Худонинг шон-шуҳратини қандай асрайсиз? В. Икки обрў-эътибордан бирини афзал кўришга сизни одатда нима ундайди? 3. Юсуф ўз обрў-эътиборидан воз кечди. У ўз манфаатини, солиҳлигини ҳомиладор аёлга ва никоҳсиз туғилган ўғилга алмашиб, шогирдликнинг энг асосий қарорини қабул қилди. Юсуфнинг қарор қилишича, Худонинг режалари унинг шахсий режаларига қараганда муҳимроқ эди. Сиз ҳам худди шундай қила оласизми? А. Худонинг режалари унинг режаларига қараганда муҳимроқ эканлигини тан олиб, Юсуф нималардан воз кечишга қарор қабул қилди? Б. Сиз нима деб ҳисоблайсиз: сизнинг шахсий режаларингиз Худонинг режалари билан зид келадими? Тушунтириб беринг. В. Сиз Худонинг режаларини ўзингизнинг режаларингиздан устун қўя оласизми? Нима учун? 4. Ўз манфаатингизни сақлаб қолишми ёки Масиҳни ҳимоя қилишми? Сиз икки йўлдан бирини танлашингиз керак. А. Одатда биз ўз манфаатларимизни қандай ҳимоя қилишга интиламиз? Б. Ўз манфаатингиз ёки Худонинг манфаатини ҳимоя қилиш ўртасидаги танлаш имкониятига сиз эга бўлганмисиз? Ўшанда нима юз берганини сўзлаб беринг. В. Сиз ўз танловингизни қилганингиздан кейиноқ қандай натижаларга эришдингиз? Узоқ кутилган натижалар қандай самаралар келтирди? 5. Худо Юсуфларни... излайди. Улар орқали Худо бу оламга Масиҳни олиб келади. А. Қандай фазилатларга кўра Юсуф Исонинг тутинган отаси вазифасини бажаришга лойиқ деб топилди? Б. Ўшандай фазилатларга сиз ҳам эгамисиз? Тушунтириб беринг. В. Худо қандай қилиб сиз орқали “Масиҳни бу дунёга келтириши” мумкин? Шифолаш режасини ўрганиш 1. Филиппиликларга мактубнинг 2-боб, 4-11-оятларини ўқинг. А. Филиппиликларга мактубнинг 2-боб, 4-чи ва 5-оятлари ўртасида, сизнингча, қандай боғлиқлик бор? Б. Филиппиликларга мактубнинг 2-боб, 5-оятида Павлус қандай панд-насиҳатлар беради? В. Филиппиликларга мактубнинг 2-боб, 6-11-оятларига асосланган ҳолда, бир сўз билан Масиҳ характерига қандай тасвир берган бўлар эдингиз? 2. Матто баён этган муқаддас Хушхабарнинг 16-боб, 24-25-оятларини ўқинг. А. Исо кетидан бориш нима дегани? Бунинг учун нима қилиш керак? Б. Биз ўз ҳаётимизни қай тарзда сақлаб қолмоқчи бўламиз? Бунинг натижаси қандай? В. Исо ўз ҳаётимизни йўқотишни бизга қандай ўргатади? Бунинг натижаси қандай? 3. Ҳикматларнинг 29-боб, 25-оятини ўқинг. А. Бу оят бизни нималардан огоҳлантиради? Б. Бу оятда қандай ишонч мавжуд? В. Сиз ўз ҳаётингизда бу оятга қандай амал қилишингиз мумкин? Ишда-чи? Сиз истиқомат қилаётган жойда-чи? Сўнган илҳомнинг уйғониши 1. “Ўҳў!” деб номланган бўлимда, ўз тарихингиз ҳақида фикр юритинг. Худони улуғлаш ҳисси сизни харакат қилишга ундайдими? Агар “ҳа” бўлса, унда қандай қилиб? Кейинги ҳафта ҳақида ўйланг. Кейинги ҳафтада қандай ҳодиса, иш, хизмат, ёки мақсад сизнинг кўпроқ вақтингизни эгаллаши мумкин? Бу ҳолат сизнинг “Ўҳў!” деб номланмиш вазиятингиз билан боғлиқми? Худони улуғлаш учун бу ҳодиса, иш, хизмат, ёки мақсад туфайли нималар қилишингиз мумкин? Ўз манфаатингизни эмас, Худонинг манфаатини мустаҳкамлаш учун сиз бу билан қандай шуғулланишингиз мумкин? 2. Тасаввур қилинг, Исонинг ердаги “тутинган отаси” бўлишингиз учун Худо сизни танлаб олди. Нимага асосланиб сиз бундай вазифани бажаришга муяссар бўлдингиз? Сизнинг қандай шахсий фазилатларингиз бунга ҳалақит бериши мумкин? Худо Ўз Ўғлини сизга тарбиялашга берди, деб ҳисоблайлик. Ана шу тарбиялаш жараёнида ўзингизнинг кучли ва заиф томонларингиз рўйхатини тузиб чиқинг. Қайси соҳаларда сиз ёрдамга муҳтож эканлигингиз тўғрисида ана шу рўйхатлар нима дейди? С новой страницы МЕҲНАТ ҚИЛИНГЛАР ВА ЎЗ ИШИНГИЗНИ СЕВИНГЛАР “Одатга айланган ҳаёт учун малҳам”, 11-боб Диагноз билан танишиш 1. Икки ишчи. Бири қилаётган ишидан завқланади. Иккинчиси – ҳорғин, зериккан. Биринчи ишчининг меҳнати самара келтиради. Иккинчи ишчининг қилган меҳнати унумсиз. Шахсан сиз шу ишчиларнинг қайси бирига ўхшайсиз? А. Сиз меҳнат фаолиятингизни қандай таърифлаган бўлар эдингиз: ўз ишингиздан завқланасизми ёки зерикасизми? Тушунтириб беринг. Б. Сизнинг ишингиз самара келтирадими ёки унумсиз, деб айтиш мумкинми? Тушунтириб беринг. В. Сиз нима деб ўйлайсиз, ўз ишингиздан завқланиб самарали меҳнат қилишингиз учун сизга нима тўсқинлик қилади? 2. Худо қилган меҳнатимизга қараб турибди. Бизнинг муҳитимиз Худо учун якшанба сингари жуда муҳим. У дунёвийлар ва муқаддас қилинганларнинг ўртасидаги чегарани йўқ қилади. А. Сиз нима деб ўйлайсиз, Худованд сизнинг ишларингиз билан қизиқадими? Тушунтириб беринг. Б. Худо қай тарзда дунёвийлар ва муқаддас қилинганларнинг ўртасидаги чегарани йўқ қилади? В. Сиз ҳам дунёвийлар ва муқаддас қилинганларнинг ўртасидаги чегарани йўқ қиласизми? Тушунтириб беринг. 3. Тасаввур қилинг, сиз Бутрус сингари йўл тутдингиз. Масиҳни ўзингиз билан хизматга олиб кетдингиз. Эрталаб соат тўққиздан то кечки соат бешгача, Унга раҳбарлик қилишни таклиф этдингиз. А. Агар шундай вазият юз берганда, иш кунингизга қандай ўзгартиришлар киргизган бўлар эдингиз? Б. Агар шундай йўл тутсангиз, қандай қийинчиликларга дуч келишингиз мумкин? В. Агар Масиҳ сизнинг ижодингизни бугун кузатиб ўтирганда, сизнинг меҳнатингизни қандай тасвирлаган бўлар эди? 4. Сиз хизмат деб аталмиш иш – чуқурни кавлашга Худони таклиф қилсангиз, У сизнинг чуқурингизни боққа айлантиради. А. Сиз ўз ишингизни боғ билан уйғунлаштирасизми ёки чуқур биланми? Тушунтириб беринг. Б. Сиз нима деб ўйлайсиз, Худо қай тарзда ишга нисбатан сизнинг муносабатингизни ижобий томонга ўзгартириши мумкин? В. Агар сиз ишга ўзингиз билан Худони олиб борсангиз, сизнингча, биринчи навбатда нима ўзгарган бўларди? 5. Ўз қайиғингизни Исога берганингизда, ҳаммаси ўзгаради. А. Агар сиз “ўз қайиғингизни Исога берсангиз”, ҳамкасбларингиз билан муносабатларингиз аниқ ўзгариши мумкинлиги ҳақида ўйлаб кўринг. Б. Сизнинг фикрингизча, Худо сизнинг ишга бўлган муносабатингизни қандай яхшилаши мумкин? В. Сиз ўз қайиғингизни Исога берсангиз, бу ҳолатда У сизга нималарни ваъда қилади? Шифолаш режасини ўрганиш 1. Луқо баён этган муқаддас Хушхабарнинг 5-боб, 1-11-оятларини ўқинг. А. Сиз нима деб ўйлайсиз: нега Симун Исога бўйсунишдан олдин Унга қарши чиқди? Б. Сиз нима деб ўйлайсиз: нима учун Симун Бутрус 5-бобнинг 8-оятида тасвирланганидек йўл тутди? В. Луқо баён этган муқаддас Хушхабарнинг 5-боб, 10-оятида Исо Бутрусга қандай ваъда беради? 2. Колосаликларга мактубнинг 3-боб, 23-24-оятларини ўқинг. А. Колосаликларга мактубнинг 3-боб, 23-оятига кўра, аслида биз ким учун хизмат қиламиз? Б. Нарсаларга ўзгача тарзда назар солишимиз бизнинг хизматимизга қандай таъсир кўрсатади? В. Колосаликларга мактубнинг 3-боб, 24-оятида берилган қандай ваъда, шу бобнинг 23-оятига кўра бизни ҳаракат қилишга даъват этади? 3. Забурнинг 89-сано, 17-оятини ўқинг. А. Бу оятда Мусо қандай марҳамат тўғрисида илтижо қилади? Бундай марҳамат тўғрисида сиз ҳам илтижо қилганмисиз? Нима учун? Б. Қандай илтижони айтиб Мусо икки марта мурожаат қилади? Нега у бу ҳақда икки марта сўрайди? В. Сиз ўз вазифангизни қанчалик муваффақиятли бажаришингизда, Худо маълум бир ролни ўйнашига сиз ишонасизми? Нима учун? Сўнган илҳомнинг уйғониши 1. “Оптимал шарт-шароитлар” деб номланган, ўз таржимаи ҳолингиз бўлимини яна бир бор ўқиб чиқинг. Бу – ҳаммасидан ҳам сиз қаерда ва қачон ишлашни яхши кўришингиздир. Ҳозирги қилаётган ишингиз шу оптимал шарт-шароитларга тўлиқ мос келадими? Агар “йўқ” бўлса, унда қай тарзда ишингиз шарт-шароитларга мос келади? Сизнинг ишингиз оптимал шарт-шароитларга мос келиши учун сиз нималар қилишингиз мумкин? Сиз буни бошлиғингиз билан муҳокама қиласизми? Сиз мустақил равишда қандайдир йўлларни излаб топишингиз мумкинми? Шубҳасиз, сиз бу ҳақда Раббий билан гаплашишингиз мумкин. Кейинги ҳафтада мунтазам равишда бу ҳақда ибодат қилинг. Маҳорат билан хизмат қилишга, ўзингизни тўлиқ ишга бағишлашга Раббийдан ёрдам сўранг ва аслида, сиз У учун хизмат қилаётганингизни сизга эслатиб туришини Ундан илтижо қилиб сўранг. Агар сиз бундай қилмаган бўлсангиз, дарҳол ўз меҳнатингизни Унга бағишланг ва мабодо, У бирор нимани ўзгартириш лозимлигини кўрсатса, албатта шуни бажаришга тайёр туринг. 2. Ўртача карточкага Колоссаликларга мактубнинг 3-боб, 17 ва 22-24-оятларини кўчириб олинг ва ишингизга олиб кетинг. Ёзувни чўнтагингизда, ёки иш столи устида, иш жойингизда сақланг ва кун давомида бир неча марта ўқиб чиқинг. Бу ёзувлар сизга ҳақиқатни эслатиб туради. Бир ҳафтадан кейин хизматингизга бўлган муносабат қандай ўзгарганлигини баҳоланг. С новой страницы АТАЙЛАБ ТЎХТАШ “Одатга айланган ҳаёт учун малҳам”, 12-боб Диагноз билан танишиш 1. Икки ўйинчи ўйинни унутиб қўйишди. Сиз сўнгги марта қачон шундай йўл тутгансиз? Эҳтимол, сиз ҳар доим эътиборингизни ўзингизнинг “асосий нуқта”нгизга қаратгандирсиз. Шайтон кўпинча сизни ўз иқтидорингиз соҳаси доирасидан итариб чиқаришга интилади. Биз ҳар доим ўз йўналишимизни тўғрилаб юришимиз керак. А. Сиз қачон сўнгги марта “ўйинни унутгансиз”? Б. Ҳаётингиз қайси соҳаларда, яъни ўзингизни иқтидорли деб ҳисоблаган соҳаларда шайтон томонидан “итарилиб чиқариш” ҳолатларига дуч келгансиз? В. Сиз ўз йўналишингизни қай тарзда “тўғрилаб” юрасиз? Онгли равишдаги бундай “тўғрилашларни” қанчалик мунтазам равишда ўтказиб турасиз? 2. У халққа орқасини ўгирди ва ўрмонга, махфий бухтага, ташландиқ уйга, бўш, хилват жойга қараб йўл олди. У шундай йўл тутиб, жамоат билан алоқалар бўйича мутахассисларни ҳайратда қолдирди. А. Сиз нима деб ўйлайсиз: Исога муҳтож бўлган оломондан нима учун У доимо Ўзини четга оларди? Б. Исо нега кўпинча хилват жойга йўл оларди? В. Агар ҳаёт тарзи сизнинг бирор жойга кетиб қолишингизга жисмонан имкон бермаса, сиз ҳозирги турган ўрнингизда қандай қилиб “хилват жой” яратишингиз мумкин? 3. Мен... Худони аниқ, равшан таълимотда ва турлича воқеаларда намоён қилиш учун яшаяпман. Кейин эса мени эсанкиратиб қўйган саволни эшитиб қолдим: “Сизнинг кундалигингиз бу интилишингизни акс эттирадими?” А. Сиз нима учун яшамоқдасиз? Сиз нима учун яшаётганлигингизни қисқача қилиб қандай тасвирлаб берасиз? Б. Сизнинг кундалигингиз интилишларингизни акс эттирадими? В. Агар кундалигингиз сизнинг интилишларингизни акс эттирмаса, шу бугундан бошлаб буни ўзгартириш учун сиз нималар қилишга қодирсиз? 4. Ана энди менинг ҳассам ва кенг соябонли шляпам бор. Яқингинада жойлашган ўрмонга олиб борувчи сўқмоқ йўл аллақачон менинг қадам изларимга кўникиб кетган. Мактабда биз ҳаётда бирозгина тўхташни ўрганамиз, гарчанд мен бу соҳада ҳали орқада бўлсам ҳам, менинг баҳоларим аста–секин яхшиланиб бормоқда. А. “Ҳаётда тўхташ” бизга нималарни олиб келиши керак? Б. “Ҳаётда тўхташ”ни ўрганувчилар мактабида сизнинг баҳоларингиз яхшиланяптими? В. Сиз тўхташингиз кераклигини англаганингизда, кўпинча сизга тўхташга нима ҳалақит беради? 5. Исонинг ортидан боринг. Минглаб овозлар сизни бундай қилмасликка ишонтиришга уринади. Уларга эътибор берманг. Фақатгина Исога қулоқ тутинг. А. Сизнинг “хилват жойингиз” қаерда? Сиз нега бу жойни танладингиз? Б. Исонинг кетидан боришингизга ким сизга тўсқинлик қилмоқчи бўлади? В. Сиз фақатгина Исонинг гапига қулоқ тутиб, бошқаларнинг тўсқинлигига қарши чиқишингиз учун нима қила оласиз? Шифолаш режасини ўрганиш 1. Марк баён этган муқаддас Хушхабарнинг 6-боб, 30-32-оятларини ўқинг. А. Ушбу парчада Исо қандай потенциал муаммога дуч келади? Б. У бу муаммони қандай ҳал қилади? В. Сиз Унинг амрини бажарганингиз ҳақидаги воқеаларни сўзлаб берасизми? 2. Луқо баён этган Хушхабарнинг 4-боб, 38-44-оятларини ўқинг. А. Бу ерда қандай вазият тасвирланган? Нима юз берди? Б. Исо ўз хизматининг қайси пайтида хилват жойга тортиниб кетди? Хусусан, У нима қилди? В. Исо одамларнинг илтижоларига қандай фикр билдирди? Бу, биз ўз вақтимизни қандай тақсимлашимиз ва биз албатта дуч келадиган талаблар ҳақида нима дейди? 3. Луқо баён этган муқаддас Хушхабарнинг 5-боб, 16-оятини ўқинг. А. Оятга кўра, Исо нима қиларди? Б. У буни қанчалик кўп ёки кам қиларди? В. Ушбу оят сизнинг шахсий режангиз ҳақида нима дейди? Сўнган илҳомнинг уйғониши 1. Сиз ўз таржимаи ҳолингиздан олинган эпизодларни тахлил қилганингизда, тўхтаб, куч йиғиб олиш мавзуси бирор жойда пайдо бўладими? Сиз ўзингизни тез-тез чарчаган ҳисоблайсизми? Толганмисиз? Кучдан қолганмисиз? Сиз руҳан, жисмонан ва қалбан тикланиш учун вақт ажратасизми? Дам олган пайтларингизни кузатиб боринг. Кейинги ой давомида ўз кундалигингизга қайси пайтларда ва қанча вақт, шунингдек, қандай дам олишингизни ёзиб боринг. Ойнинг сўнгида, дам олиш натижасида сиз ўзингизни қандай ҳис қилаётганингизга хулоса ясанг. Бир ой ўтгач, кундаликда ёзганларингизни ўқиб чиқинг ва дам олиш учун омиллар нималардан иборат эканлигини белгиланг. Сиз етарлича дам олишга муяссар бўлдингизми? Чиндан ҳам сиз шундай дам олиш ҳақида ўйлаганмидингиз? Бундай ҳордиқ самарали меҳнат қилишингизга сизга куч ато этдими? Турмуш ўртоғингиздан ёки дўстингиздан сизнинг кундалигингизни бирга ўқишини илтимос қилинг. Ўз кузатувларингизни, шунингдек, сиз хоҳлаган ҳар қандай ўзгаришлар рўй беришини у билан муҳокама қилинг. 2. Муқаддас Китобда “шунба куни” тушунчасига бағишланган тадқиқотни ўтказинг. Шанба куни ҳақида нималарни биласиз? Уни ким ўрнатган? Нима учун? Худонинг халқи узоқ вақт давомида бу амрни бузиб келганда, нима юз берди? Нима сабабдан? С новой страницы МАЙДА ИШЛАРНИНГ АҲАМИЯТИНИ КАМСИТМАНГ “Одатга айланган ҳаёт учун малҳам”, 13-боб 1. Мен ўқувчим айри йўлда турганлигини тасаввур қиляпман. Эҳтимол, бу китобни ўқиб, у ҳозиргина ўзига Худонинг қўли текканини ҳис қилгандир. Илоҳий учқун унда аланга олишни бошлади. Уни ўчириш керакми ёки пуфлаб, оловни янада кучайтириш лозимми? Сиз дунёни ўзгартиришни орзу қила оласизми? Худо сизга шундай деб айтган бўлар эди: “Нимадир қилгин-да, кейин нима юз беришини кўргин”. А. Нима деб ўйлайсиз: Худо сизни қўйган жойда бўла туриб, сиз ниманидир ижобий томонга ўзгартира оласизми? Тушунтириб беринг. Б. “Улкан ўзгаришлар”ни орзу қилинг. Сизнинг инъомларингиз Худо Шоҳлиги фойдасига қай тарзда хизмат қилиши мумкин? В. Ушбу орзу–ниятлар ҳақиқатга айланиши учун қалбингиздаги учқунни қандай қилиб аланга олдирасиз? 2. Кичкинагина булоқдан олинган тошча катта, баҳайбат харсангтошга қарши чиқиши бефойдадай кўринади. Аммо Худо Гулиётни ерга йиқитиш учун ундан фойдаланди. Бойларнинг кўплаб берган хайр-садақалари олдида бева аёлнинг берган сариқ чақаси арзимасдай туюлади. Аммо Исо бизни руҳлантириш учун ўша сариқ чақалардан ҳам фойдаланади. А. Сиз бугунги кунда қандай харсангтошга қарши чиқмоқдасиз? Унга ҳужум қилиш учун сизнинг ихтиёрингизда қандай “тошчалар” мавжуд? Б. Бева аёлнинг хайр–садақаси сизни руҳлантирадими? Агар “ҳа” бўлса, унда қай тарзда? Агар “йўқ” бўлса, унда нима учун? В. Эҳтимол, эртага Худо сиз орқали амалга ошириши лозим бўлган буюк ишларни рўёбга чиқариш учун, сиз бугунги кунда қандай тарзда ибодат қилишингиз мумкин? 3. Кичик ишлар ҳам дунёни ўзгартириб юборишга қодир. Хантал уруғини сепинг. Хамиртуруш бурдасини қўшинг. Телефон рақамини теринг. Чек ёзиб беринг. Маслакдошларни тўпланг. Самолётдан болаларга совға тариқасида жевачкаларни ташланг. Эҳтимол, олтмиш йил ўтгач, бирон бошқа аскар йигит сизнинг қилган ишингиздан ибрат олиб, эзгу ишларни амалга оширади. А. Кимнингдир ҳаётини яхши томонга бугун ўзгартириш учун, сиз қандай рақамга телефон қилишингиз ёки қандай чек ёзиб беришингиз мумкин? Б. Ўтмишингиздаги қандай кичик ишлар сизни руҳлантирган ва қўллаб-қувватлаган? В. Сиз бошқа одамларга қандай ўрнак бўла оласиз? 4. Мусонинг таёғи бор эди. Довуднинг сопқони бор эди. Шимўнда эшакнинг жағ суяги бор эди. Раҳобанинг арқони бор эди. Марямнинг бир озгина мирра мойи бор эди. Ҳоруннинг ҳассаси бор эди. Тавитанинг тикув игнаси бор эди. Буларнинг ҳаммаси Худога хизмат қилди. Сизда нима бор? А. Муҳтожларга озиқ-овқат бериш, машинада кимнидир манзилига етказиб қўйиш, миссионерлик ташкилотларига ўқув материалларини ва Муқаддас Китобларни юбориш – сиз ўз яқинларингиз учун нималарни қила оласиз? Б. Сиз Худонинг қуроли сифатида хизмат қилишингиз билан боғлиқ бўлган бирор воқеани сўзлаб беринг. В. Бошқалар Худо учун бор бўлган нарсаларидан фойдаланишларида, уларни қандай даъват қила оласиз? 5. Худо... ажойиб ҳаёт ва турлича инъомларни ҳадя қилиб, одатга айланиб қолган ҳаётдан қайтариб, шифо беради. А. Шундай нуқтаи назарни сиз қўллаб-қувватлайсизми? Нима учун? Б. Қандай қилиб Халворсен ва Қанот-Қоққан-Йўлбошчи одатга айланган ҳаёт учун малҳам излаб топдилар? В. Бир қарашда арзимасдай кўринган, кимнингдир сизга қилган яхшилигини ва бу яхшиликнинг сизнинг ҳаётингиз учун бўлган аҳамиятини сўзлаб беринг. Шифолаш режасини ўрганиш 1. Закариё китобининг 4-боб, 10-оятини ўқинг. А. Нега биз кўпинча “майда ишлар”га эътибор қаратмаймиз? Б. Нима учун “майда ишлар”га эътибор қаратмаслик нотўғри ҳисобланади? В. Биз шундай салбий муносабатлардан қандай қочиб қутилишимиз мумкин? 2. Матто баён этган муқаддас Хушхабарнинг 13-боб, 31-33-оятларини ўқинг. А. Худо Шоҳлиги қайси бир маънода хантал уруғига ўхшайди? Б. Худо Шоҳлиги қайси бир маънода хамиртуруш бурдасига ўхшайди? В. Сизнинг танишларингиздан бирортасининг ҳосили “хантал уруғи”га биноан Худо томонидан кўпайтирилгани ҳақида сўзлаб беринг. 3. Луқо баён этган муқаддас Хушхабарнинг 16-боб, 10-12-оятларини ўқинг. А. Луқо баён этган Хушхабарнинг 16-боб, 10-оятида Исо айтган принципнинг асоси қандай? Б. Нега кичик ишдаги садоқатнинг келажакдаги катта ишлар учун ҳам аҳамияти муҳим? В. Луқо баён этган Хушхабарнинг 16-боб, 11-12-оятларида назарда тутилган огоҳлантириш нималардан иборат? Бу огоҳлантириш сизга қандай таъсир кўрсатади? Сўнган илҳомнинг уйғониши 1. Ўз таржимаи холингизни тадқиқ қилганингизда, сиз эслаган вазиятлар ҳақида ўйланг. Худога сизнинг содиқлигингиз намоён бўлган “кичик ишлар” ёки вазиятлардан қайси бирлари сизга қониқиш ёки хурсанд бўлиш ҳиссини олиб келган? У шу “кичик ишлар” ёки ҳодисаларнинг қайси бирларидан фойдаланган? Аслида биз нафақат ўз ҳаётимизнинг баъзи бир ҳодисаларида маълум даражадаги муайян қонунга мувофиқликни кўрамиз, балки Худо биз билан қандай муносабатда бўлишида ҳам биз кўпинча тараққиётни кузатишимиз мумкин. Агар Худо “кичик ишлардан” сизга ёки атрофдагиларга таъсир кўрсатиш учун фойдаланаётганлигидаги маълум бир мувофиқликни сезиб қолган бўлсангиз, уларни тасвирлаб беринг. Эсингизга келган “кичик ишларнинг” рўйхатини тузинг ва бундай вазиятлар сизга, сизнинг яқинларингизга қандай таъсир кўрсатганлигини сўзлаб беринг. Топшириқни бажарганингиздан кейин, бир неча кун давомида шу ёзувлар ҳақида фикр юритинг. Сўнгра ҳаётингиздаги яна бошқа “кичик ишларни” ёки ҳодисаларни излаб топиб, Худо Ўзининг шон-шуҳрати ва сизнинг манфаатингиз учун улардан қандай фойдаланиши мумкинлигини изоҳланг. Худо сизга йўл кўрсатишини ва ҳаракат қилишга даъват этишини Ундан илтижо қилиб сўранг. 2. Кичик ишларда содиқ бўлган, шунинг учун ҳам Худодан катта масъулият билан боғлиқ ҳадяларни олган ўз таниш– билишларингизга эътибор қаратинг. Шундай инсонлардан иккита ёки учтаси билан суҳбатлашиш учун вақт ажратинг. Уларнинг тажрибаларидан нималарни ўрганиб олишингиз мумкин? С новой страницы ЎЗ ФАРЗАНДИНГИЗНИНГ ГЕНЕТИК КОДИНИ БИЛИБ ОЛИНГ “Одатга айланган ҳаёт учун малҳам”, 14-боб Диагноз билан танишиш 1. Ота–оналар икки йўл ўртасида турибдилар. Фарзандларини ўзларига ўхшатиб тарбиялашлари керакми? Ёки уларга Худо томонидан жо қилинган қобилиятларга асосланиб, уларнинг мустақил ривожланишларига имкон бериш лозимми? А. Сиз ўз фарзандларингизни ўзингизга ўхшашларига ҳаракат қиласизми? Тушунтириб беринг. Б. Сиз фарзандларингизга уларнинг “асосий нуқта”ларини топишларига қандай ёрдам бера оласиз? В. Худо томонидан фарзандларингизга жо қилинган қобилиятларга асосланиб, уларнинг мустақил ривожланишларига сиз ёрдам бера оласизми? 2. ...Ҳар бир болада ...ёзилиши лозим бўлган эмас, балки ўқилиши лозим бўлган китобни кўриш керак. А. Бу насиҳат сиз учун нимани англатади? Б. Ҳозирги кунга қадар сиз ўз фарзандларингизда нималарни “ўқиб чиқдингиз”? В. “Ўқиб чиққанларингизга” қандай муносабат билдирасиз? 3. Худо сизнинг фарзандингизни аллақачон шакллантириб бўлган. Худо унга қайсидир соҳаларда ўзгача қобилиятларни белгилаб берган. Худо фарзандингизга унинг ҳаракат троекториясини олдиндан чизиб берган. Худо сизга ўн саккиз йиллик тадқиқотни ўтказишни топширди. Сиз ўзингиздан, турмуш ўртоғингиздан ва ўз дўстларингиздан сўранг: бу бола қолганлардан нимаси билан фарқ қилади? Боладаги хислатлар келажакда намоён бўладиган унинг иқтидорларидан дарак беради. А. Сизнинг фазандларингиз бошқа болалардан нимаси билан фарқ қилади? Уларнинг ҳар бири ноёб шахс эканлиги нималарда намоён бўлади? Б. Ҳар бир фарзандингизнинг шахсий хусусиятларига сиз қандай муносабатда бўласиз? В. Фарзандларингизнинг ҳозирдаги қобилият ва қизиқишларини била туриб, уларнинг келажаги ҳақида нима дея оласиз? 4. Сизнинг фарзандларингизга келсак-чи? Уларнинг қалбида нималар борлигини сиз биласизми? Уларнинг ҳаёт тарзи қандай шаклланмоқда? А. Ҳар бир фарзандингизнинг қалбида нималар борлигини сиз қандай тасвирлаб берган бўлар эдингиз? Б. Ҳар бир фарзандингизнинг ҳаёти тарихини билган ҳолда, уларни келажакда комил инсон бўлиб улғайишлари учун сиз нима қилган бўлар эдингиз? В. Агар сиз болаларингизни яқиндан билмаслигингизни ҳис қилсангиз, сиз уларни янада яхшироқ билиб олиш учун нима қилган бўлар эдингиз? 5. Имкони борича фарзандларингизни яхшироқ билиб олинг. Сиз ўз фарзандларингизга беришингиз мумкин бўлган нарса - бу сизнинг бойликларингиз эмас, балки уларда мавжуд бўлган шахсий бойликларини топишга кўмак беришингиздир. А. Агар сиз фарзандингизнинг таржимаи ҳолини ёзганингизда, сиз уни қандай номлаган бўлар эдингиз? Б. Сизнинг фикрингизча, ҳар бир фарзандингизда қандай бойликлар жо қилинган? В. Фарзандларингиз эга бўлган бойликлардан сиз ниҳоятда хурсанд эканлигингизни уларга қандай тушунтирган бўлар эдингиз? Шифолаш режасини ўрганиш 1. Ҳикматлар китобининг 22-боб, 6-оятини ўқинг. А. Ушбу оятнинг кенг тарқалганлиги, аммо нотўғри талқин қилинганлиги ҳақида сўзлаб беринг. Б. Ота-она сифатида сизнинг масъулиятингиз нималардан иборат? В. Фарзандингизнинг масъулияти нималардан иборат? Сиз ва унинг масъулият соҳаларингиз нималарда уйғунлашади? 2. Эфесликларга мактубнинг 6-боб, 4-оятини ўқинг. А. Ушбу оят оталарни нималардан огоҳлантиради? Б. Ушбу оят оталарни нималарга интилишга даъват этади? В. Ушбу оят ўргатаётган панд-насиҳатларни ўз оилангизда қандай қўллай оласиз? 3. Салоникаликларга биринчи мактубнинг 2-боб, 7, 11-12-оятларини ўқинг. А. Салоникаликларга биринчи мактубнинг 2-боб, 7-оятида Павлус қандай образдан фойдаланган? Сиз нима деб ўйлайсиз, нега у айнан шундай образ ёрдамига муҳтож? Б. Салоникаликларга биринчи мактубнинг 2-боб, 11-оятида Павлус қандай образдан фойдаланган? Бу образ ўзида нималарни намоён қилади? В. Бу икки образ уйғунлашиб, келажакка фарзандларимизни тайёрлашнинг қандай усулини бизга кўрсатади? Сўнган илҳомнинг уйғониши 1. Ҳар бир фарзандингизга таржимаи хол ёзишга вақт ажратинг. Уларнинг ёшидан қатъий назар, уларнинг кучли томонларини кўрсатувчи хислатларга, фаолият соҳасига, уларнинг оптимал шарт-шароитларига, бошқа одамлар билан ўзаро муносабатларига, шунингдек, “асосий нуқта”да бўлишларига эътибор қаратинг. o Кучли томонлар: улар ўзлари ёқтирган нарсаларга етишиш учун нималарнидир осонлик билан бажарадилар. o Фаолият соҳаси: улар нима билан ёки ниманинг устида ишлашни афзал кўрадилар. o Оптимал шарт-шароитлар: қаерда ва қачон улар ўз ишлари билан шуғулланишни яхши кўрадилар. o Ўзаро муносабатлар: атрофдагилар билан улар одатга кўра, қандай муносабатлар ўрнатадилар. o “Ўҳў!”: бизга қониқиш ва хурсандчилик келтирувчи асосий натижалар. 2. Ҳар бир фарзандингизни ўзгача мақтаб қўйиш имкониятларини изланг. Сизнинг мақтовларингиз болаларнинг феъл-атворига, фарзандларингизнинг ҳаётларига нисбатан Худонинг ният-мақсадлари амалга ошишига, уларни янада ундовчи интилишларига мос келиши лозим. Агар сиз фарзандларингизни койишга мойил бўлсангиз, сиз шундай йўл тутишингиз керакки, сиз уларни койишингизга қараганда уч баробар кўпроқ мақташингиз даркор. Агар керак бўлса, мақтов ва танбеҳларни ҳисоблаб бориш учун кундалик дафтар тутинг. С новой страницы МАЙДА ИШЛАР УЧУН ЎЗИНГИЗНИ НИҲОЯТДА БУЮК ҲИСОБЛАМАНГ “Одатга айланган ҳаёт учун малҳам”, 15-боб Диагноз билан танишиш 1. “Макс, марҳамат, - мана Менинг мақсадим. Кучингиз борича, чўққига чиқиб олиш учун бир-бирингизга ёрдам беринг”. А. Сиз чўққига чиқиб олишингизга бошқа одамлар қандай ёрдам бердилар? Б. Бошқа одамлар чўққига чиқиб олишларига сиз қандай ёрдам кўрсатдингиз? В. Бошқаларнинг чўққига чиқиб олишларига сиз нима қилсангиз, кўрсатган ёрдамингиз янада яхшироқ бўлади? 2. Одатга айланган ҳаётни шифолаш учун Худонинг рецепти хизматнинг кўп қисмини ўз ичига олган. А. Хизмат қилиш сизнинг тасаввурингизда нималарни англатишини сўзлаб беринг. Б. Сиз уйингизда қандай хизмат қиласиз? Ишда-чи? Жамоатда-чи? В. Хизмат қилиш одатга айланган ҳаётни шифолаш учун қандай ёрдам беради? 3. Азонга яқин соат учда кўтликларни алмаштириш кўплаб одамларнинг “асосий нуқта”сига кириши даргумон. Кўплаб мемуарларда инсоннинг кучли томонларидан бири – бу гаражни йиғиштириш, деган нуқтаи назарни асло учратмаймиз. Эҳтимол, бетоб бўлиб қолган қўшнини чиқиб кўриб келиш сиз учун осонликча бажариладиган табиий ҳол эмасдир. Шундай бўлса-да, дардга чалинган қўшнини илиқ сўзлар билан кўнглини кўтариш, гаражларни йиғиштириш, шунингдек, кўтликларни алмаштириш ҳам талаб этилади. А. Бошқа одамларга хизмат қилишингизда, сизга ҳалақит берадиган энг кучли васваса нима? Б. Ўзга инсонларга хизмат қилишингизда сиз учун энг яхши мукофот нима? В. Сиз писанд қилмаган хизмат соҳаларидан қайси бири ҳозирги вазиятда сизнинг кўнглингизга келди? 4. Сизнинг иқтидор ва қобилиятларингиздан, тайёргарлигингиздан, жамоат қавмига аъзо ёки аъзо эмаслигингиздан қатъий назар, сиз қуйидагиларни амалга оширишингиз мумкин: диққат-эътибордан четда қолганларни севишни... оқ байроқни ташлашни... ҳар куни ўзингиз хоҳламаган ишни бажаришни. А. Сизнинг атрофингиздаги одамлардан кимлар диққат-эътибордан четда қолган ва ҳозирда сизнинг севгингизга муҳтож? Б. Ҳаётнинг қайси жабҳаларида “оқ байроқни ташлаб юбориш”га ҳаммасидан ҳам муҳтож бўласиз? В. Сиз бажаришни хоҳламаган, аммо қилишингиз керак бўлган ишлардан бугун қайси бирини бажара оласиз? 5. Тепага кўтарилаётган така эчки ерга ётди. Пастга тушаётган эчки эса унинг устидан сакраб ўтди. Биринчи така ўрнидан турди ва яна тепага кўтарилишни давом эттирди. Цвинглининг таъкидлашича, ерга ётган така баланд даражадаги така ҳисобланади, зеро у пастга эгилиб йўл беришга тайёр эди. А. Янада юқорироққа кўтарилиш учун инсон нималарда ўзини паст олиши лозим? Б. Нега бизларнинг кўпчилигимиз бош эгишдан ўзимизни олиб қочамиз? В. Сиз нима деб ўйлайсиз, итоаткорлик ва камтарлик нима сабабдан Худо учун ниҳоятда муҳим? Шифолаш режасини ўрганиш 1. Бутруснинг биринчи мактуб 4-боб, 10-оятини ўқинг. А. “Худонинг бой эҳсонлари”ни намоён қилиш учун сиз ўз қобилиятингизни (ёки қобилиятларингизни) қандай ишга соласиз? Б. Сиз ушбу қобилиятларингиздан бир-бирингизга хизмат қилиш учун қандай фойдаланасиз? В. Хизмат туфайли сиз Худонинг марҳамати намоён бўлишини қандай англай бошлайсиз? 2. Марк баён этган муқаддас Хушхабарнинг 10-боб, 42-45-оятларини ўқинг. А. Марк баён этган муқаддас Хушхабарнинг 10-боб, 42-оятида Исо қандай ҳокимликни танқид қилади? Б. Марк баён этган муқаддас Хушхабарнинг 10-боб, 43-44-оятларида йўлбошчиликнинг қандай умумий принципларини У ифодалайди? В. Амалда Исо қандай қилиб бу принципни Ўз ҳаётида кўрсатиб берди? 3. Галатияликларга мактубнинг 5-боб, 13-14-оятларини ўқинг. А. Масиҳийларнинг эркинлиги қандай қилиб уларнинг хизмати билан уйғунлашади? Б. Бир-бирингизни севмай туриб, қандай хизмат қилиш мумкин? Бу ҳолат нимага ўхшайди? В. Муҳаббат билан хизмат қилиш Илоҳий Қонуннинг “Ўзгани ўзинг каби севгин”, деган сўзлари билан қандай боғланган? Сўнган илҳомнинг уйғониши 1. Ҳаётингиз тарихидаги “Ўзаро муносабатлар” бўлими ҳақида яна бир фикр юритинг. Атрофдагилар билан сиз ўз муносабатларингизни қандай йўлга қўйишни афзал кўрасиз? Сиз уларга хизмат қиласизми? Сиз хизмат сифатида амалга оширганларингизни улар қабул қиладиларми? Бундай хизматга сизнинг шахсий муносабатингиз қандай? Сиз нималарни ҳис қиласиз? Миннатдорчиликними? Ғайрат-шижоатними? Аччиқ-надоматними? Афсус-надоматними? Хурсандчиликними? Ҳозирча хизмат кўрсатмаётган одамларингизга қандай хизмат кўрсата олган бўлар эдингиз? Бу одамларга икки ёки уч соҳада хизмат кўрсатиш ҳақида ўйлаб кўринг. Ҳеч бўлмаганда, кейинги икки ҳафта давомида бу соҳаларнинг бирида албатта уларга амалда хизмат қилинг. 2. Галатияликларга мактубнинг 5-боб, 13-оятини ёд олинг. Ушбу оятни ҳар куни уч, ёхуд тўрт маротаба овоз чиқариб ёддан айтиш ёки ичингизда такрорлаш учун вақт ажратинг. Улар ҳақида жуда бўлмаганда бир ҳафта фикр юритинг. Сўнгра кундалик ҳаётингизда ушбу оятда мавжуд бўлган маслаҳатларга амал қилиш йўлларини излашни бошланг. «”Асосий нуқта“ни топиш бўйича қўлланма» юзасидан қўшимча маълумот олиш учун қуйидагича манзилга мурожаат қилинг: People Management International, Inc. PO Box 1004 Avon, CT 06001-1004 Бизнинг сайтимизга киринг: www.peoplemanagement.org Ёки қуйидагича манзилга электрон почта орқали хат йўлланг: sweetspotdiscovery@peoplemanagement.org с новой стр. И З О Ҳ Л А Р 1-боб. Ўз “асосий нуқтамизни” қандай топишимиз мумкин... (бундай нуқта сизда бор!) 1Frederick Dale Bruner, Matthew: A Commentary, vol.2, The Churchbook: Matthew 13-28 (Dallas: Word, 1990), 902. 2Martin Buber, The Way of Man, According to the Teaching of Hasidism (London: Routledge Classics, 1994), vi. Илоҳиётчи Мартин Бубер шундай ёзади: «Бу олам – Худонинг нуридир, модомики, унга ҳаётнинг эркинлиги ва интилишлар ҳадя этилган экан, у ҳар ерда ва доимо ўзининг атрофида иҳота барпо қилишга мойил. Шундай қилиб, Худонинг нури ҳар бир нарсада ва мавжудотда яшайди, лекин нурларнинг ҳар бири уни ажратиб турувчи қобиққа жойлаштирилган. Қобиқдаги нурни ажратиб олишга ва Манба билан уни бирлаштиришга фақатгина инсон қодир: у билан муқаддасликда мулоқот қилиш ва ундан муқаддаслаштириб фойдаланиш, яъни шундай тарздаки, унинг бундаги мақсадлари Илоҳий ғайритабиийликка қаратилган. Хуллас, илоҳий мавжудлик “қобиқ” асирлигидан озод бўлиб чиқади». (Курсив меники. – М. Л.) 3“Red, White & Blue’ Students to Present Check to NYC Police, Firemen Nov.9,” Texas A&M University, http://www.tamu.edu/univrel/aggiedaily/news/stories/01/110201-10. I -қисм. Ўзингизнинг ноёб эканлигингиздан фойдаланинг... 1George Washington Carver, иқтибос олинган: Paul G. Humber, GodCreatedThat.com, http://www.godcreatedthat.com/page5.html. 2-боб. Ўз чамадонингизни очинг 1U.S. Bureau of Labor Statistics, 1998. 2National Institute for Occupational Safety and Health, “Stress at Work,” http://www.cdc.gov/niosh/stresswk.html. 3Arthur F.Miller Jr. with William Hendricks, The Power of Uniqueness: How to Become Who You Really Are (Grand Rapids: Zondervan, 1999), 21. 4Ellen Galinsky, Stacy S. Kim, and James T. Bond, Feeling Overworked: When Work Becomes Too Much (New York: Families and Work Institute, 2001), 11. 5Nicholas Lore, The Pathfinder: How to Choose or Change Your Career for a Lifetime of Satisfaction and Success (New York: Simon & Schuster, 1998), 11. 6National Institute for Occupational Safety and Health, “Stress at Work”. 7Søren Kierkegaard, Purity of Heart Is to Will One Thing: Spiritual Preparation for the Office of Confession, 140, процитировано в Miller with Hendricks, The Power of Uniqueness, 251. 8 Miller with Hendricks, The Power of Uniqueness, 30. 9Charles R. Swindoll, The Tale of the Tardy Oxcart and 1,501 Otther Stories (Nashville: Word, 1998), 321-22. 3-боб. Ўз ўтмишингизга назар ташланг 1William Wordsworth, “My Heart Leaps Up When I Behold,” Bartleby.com, http://www.bartleby.com/106/286.html. 2Arthur F. Miller Jr. with William Hendricks, The Power of Uniqueness: How to Become Who You Really Are (Grand Rapids: Zondervan, 1999), 46. 3William Martin, A Prophet with Honor: The Billy Graham Story (New York: William Morrow and Co., 1991), 71. 4Ўша ерда, 57. 5Исм ўзгартирилган. 6Муқаддас Фома Аквинский, “Илоҳиёт йиғиндиси”, Miller with Hendricksда иқтибос келтирилган , The Power of Uniqueness, 250. 7Ҳар қандай тест синови маълум даражада чегараланган бўлади. У шахсни жадвал ячейкасига, бўлимга ёки гуруҳга жойлаштиришга интилади. Ҳар бир одам ўзгачадир, шу сабабли тест синови жараёнида ҳар бир шахс учун алоҳида гуруҳ ташкил қилиш лозим бўлади. Тест синовларидаги ҳеч бир тартиб бундай қилишга қодир эмас. 8Янги Аҳдда мавжуд бўлган илоҳий ҳадялар рўйхатини, менинг назаримда, мисол сифатида тўлиқ кўриб чиқиш лозим. Ҳадялар рўйхати мукаммал бўлган тарқдирда ҳам, илк Жамоатлардан ҳеч бири рўйхатни тўлиқ кўрмаган. Римдаги Жамоат бир рўйхатни ўқиган бўлса, Коринфдагилар бошқасини ўқиган. Бутруснинг мактублари аталган одамлар бўлса, рўйхатнинг учинчи вариантини ўқиганлар. Бу ҳадялар рўйхатларини илоҳий қобилиятлар мисолида кўриб чиқилса, мақсадга мувофиқ иш бўлур эди. Бу пайтда илоҳий ҳадялар рўйхатини тузиш жараёнида ниҳоятда эҳтиёткорлик намоён қилиш лозим. Бундай рўйхатлар ҳадялар мажмуи мавжудлигини кўзлайди, аммо уларни белгилаб бера олмайди. 4-боб. Ўз таржимаи ҳолингизни ўрганинг 1Кўрсатув учун мусиқавий безак қуйидагича қўшиққа ўхшаган бўлиши мумкин: Пойгага тезроқ кириш, Ўз ўрнингни излаб топ. Сенинг хотирангда – эслатмалар Фақат сен учун – мана шунақа... Хуллас, мусиқавий безаклар учун қўшиқларни ёзиш менинг “асосий нуқтам”га кирмайди. 2Robert Plomin J. C. DeFries, and G. E. McClearn, Behavioral Genetics: A Primer (New York: W. H. Freeman, 1990), 314, James Hillmanда иқтибос келтирилган, The Soul’s Code: In Search of Character and Calling (New York: Random House, 1996), 137. 3Monica Furlong, Merton: A Biography (San Francisco: HarperCollins, 1980), 225. 4 Arthur F.Miller Jr. with William Hendricks, The Power of Uniqueness: How to Become Who You Really Are (Grand Rapids: Zondervan, 1999), 55. 5 Бермингемдаги (Алабама штати) “Rick and Bubba Show” номли радиоэшиттириш бошловчилари Рик Берджес ва Билл “Буббу” Басига бу воқеадан фойдаланишга рухсат берганлари учун миннатдорчилик билдираман. 5-боб. Тамагирлик билан маслаҳат қилманг 1Linda Kulman, “Our Consuming Interest,” U. S. News & World Report, June 28-July 5, 2004, 59. 2Bob Russell with Rusty Russell, Money: A User’s Manual (Sisters, OR: Multnomah, 1997), 76. 3Larry Burkett, Using Your Money Wisely: Guidelines from Scripture (Chicago: Moody Press, 1986), 76. 4Kulman, “Our Consuming Interest,” 59. 5Epicurus, GIGA Quotes, http://www.giga-usa.com/quotes/authors/epicurus _a001.htm 6Russell with Russell, Money, 50-51. 7Paul Lee Tan, Encyclopedia of 7,700 Illustrations: Signs of the Times (Rockville, MD: Assurance Publishers, 1979), 273, #839. 8Russell with Russell, Money, 69. 6-боб. Худо номи билан таваккал қилинг 1Frederick Dale Bruner, Matthew: A Commentary, vol.2, The Churchbook: Matthew 13-28 (Dallas: Word, 1990), 902. 2Ўша ерда, 902. 3К. С. Льюис. Малькольмга мактублар. 8 жилдлик асарлар тўплами. 8-жилд/Инглиз тилидан таржима: Н. Трауберг, Т. Шапошникова, Г. Ястребов. – М.: Александр Мэн Фонди; СПб.: “Муқаддас Китоб ҳамма учун”, 2000. 386-б. 7-боб. Дунёдаги энг зўр “асосий нуқта” 1“Italian Pensioner Seeks Adoption” BBC News, UK Edition, http://news.bbc.co.uk/1/hi/world/europe/3612688.stm. 2Greg Bensinger, “Gimme a Hug! The ‘Cuddle Party’ Is New York’s Newest Feel-Good-About-Yourself Fad,” New York Daily News, http://www.nydailynews.com/front/story/21125p-181992c.html. 3Allaahuakbar.net, “Shirk: The Ultimate Crime,” http://www.allahuakbar.net/shirk/crime.htm. 4Ҳозиргина ўз ҳаётини Масиҳга топширганларни олқишлашга ижозат беринг. Эндиликда сиз Унга тегишлисиз! Худо Ўғлини қабул қилган ва Унга ишонган абадий ҳаётга эришади! (қаранг: Юҳанно 3:36). Янги ҳаётни бошлар экансиз, муҳим уч нарсани ёдингизда сақланг: сувда имон келтиришни, Муқаддас Китобни ва Жамоатни. Сувда имон келтиришда Исо кетидан боришга қилган қароримиз намоён бўлади ва нишонланади (қаранг: 1 Бутрус 3:21). Муқаддас Китобни мунтазам равишда ўқиш жон билан руҳни мустаҳкамлайди (қаранг: Ибронийларга 4:12). Жамоат йиғилишларида иштирок этишимиз ва унинг аъзолари бўлишимиз бизни Худонинг фарзандлари билан бирлаштиради (қаранг: Ибронийларга 10:25). 9-боб. Худонинг биродарлар оиласига киринг 1“Best Friends for Decades Turn Out to Be Brothers,” Channel 8 News, http://www.newschannel8.com/global/story.asp?s=599530&Client Type. 2Таржимада New Century Version. 3C. S. Lewis, Thinkexist.com, http://en.thinkexist.com/search/ searchQuotation.asp?search=friendship+is+born+. 4John MacArthur Jr. The MacArthur New Testament Commentary: Ephesians (Chicago: Moody Press, 1986), 152. 5Юҳ. 13:34; Рим. 12:10; 16:17; Гал. 6:2; Иброн. 3:13; Ёқуб. 5:16; Иброн. 13:2. 10-боб. Ўз шон-шуҳратингизни унутинг 1Scot McKnight, The Jesus Creed: Loving God, Loving Others (Brewster, MA: Paraclete Press, 2004), 77. 2Қонунлар 6:4-9; 11:13-21; Саҳрода 15:37-41 парчалардан ташкил топган яҳудийларнинг эътиқоди. III-қисм. ...Ҳаётингизнинг ҳар бир кунида 1John C. Maxwell, The 21 Indispensable Qualities of a Leader: Becoming the Person Others Will Want to Follow (Nashville: Thomas Nelson, 1999), 16-18. 11-боб. Меҳнат қилинглар ва ўз ишингизни севинглар 1Rick Warren, Growing Spiritually at Work, pt.1 of Beyond Success to Significanse, audiotape from Encouraging Word, PO Box 6080-388, Mission Viejo, CA 92690. 2Dan Miller, 48 Hours to the Work You Love (Nashville: Broadman & Holman, 2005), 48. 3Michael Card, The Life, compact disc, Sparrow, card insert. Рухсат билан иқтибос олинмоқда. 4Haddon Robinson, “By the Swear of Your Brow”, pt.2, PreachingToday.com, http://www.preachingtoday.com. 12-боб. Атайлаб тўхташ 1Бу ерда ушбу воқеадан фойдаланишга рухсат этгани учун Эрни Джонсон (кичиги) миннатдорчилик билдираман. 2Мен Ричард Веллокка (rmwellock@aol.com), унинг инсонларни ажойиб қобилиятларини ўрганишдаги зеҳни ўткирлиги ва машғулотлар соҳаларини танлаш борасидаги топқирлиги, алоқалари учун унга ўз миннатдорчилигимни билдираман. 3Richard J. Foster, Celebration of Discipline: The Path to Spiritual Growth, 20th anniversary ed. (San Francisco: HarperSanFrancisco, 1998), 15. 4Eugene H. Peterson, Working the Angels: The Shape of Pastoral Integrity (Grand Rapids: William B. Eerdmans, 1987), 56-57. 13-боб. Майда ишларнинг аҳамиятини камситманг 1“The Candy Bomber,” http://www.konnections.com/airlift/candy.htm. 2Frederick Dale Bruner, Matthew: A Commentary, vol.2, The Churchbook: Matthew 13-28 (Dallas: Word, 1990), 504. 3Elmer Bendiner, The Fall of Fortresses: A Personal Account of the Most Daring-and Deadly-American Air Battles of World War II (New York: G. P. Putnam’s Sons, 1980), 138-39. 4“ChiefWiggles (2003, Operation Give),” Operation Give, www.operationgive.org. 5John Wesley, http://www.myquotations.net/?QuoteID-58602. 14-боб. Ўз фарзандингизнинг генетик кодини билиб олинг 1Charles R. Swindoll, You and Your Child (Nashville: Thomas Nelson, 1977), 21. 2R. G. Collingwood, An Autobiography (Oxford: Oxford University press, 1939), 3-4, James Hillmanда иқтибос келтирилган, The Soul’s Code: In Search of Character and Calling (New York: Random House, 1996), 14-15. 3Howard Reich, Van Cliburn: A Biography (Nashville: Thomas, 1993), Hillmanдан иқтибос келтирилган, The Soul’s Code, 70. 4John Ruskin, http://www.myquotations.net/?QuoteID-47716. 5Paul D. Colford, The Rush Limbaugh Story: Talent on Loan from God (New York: St.Martin’s Press, 1993) Hillmanда иқтибос келтирилган, The Soul’s Code, 106. 6Omar N. Bradley Jr. and Clay Blair, A General’s Life: An Autobiography (New York: Simon and Schuster, 1983), Hillmanдан иқтибос келтирилган, The Soul’s Code, 105. 7Golda Meir, My Life (New York: Putman, 1975), 38-39, Hillmanдан иқтибос келтирилган, The Soul’s Code, 20. 15-боб. Майда ишлар учун ўзингизни ниҳоятда буюк ҳисобламанг 1Исм ўзгартирилган. 2Lynn Anderson, “Portrait of a Servant” (ваъз, санаси номаълум). 3Paul Lee Tan, Encyclopedia of 7,700 Illustrations: Signs of the Times (Rockville, MD: Assurance Publishers, 1979), 1370-71, #6124. 4M. Norvel Young with Mary Hollingsworth, Living Lights, Shining Stars: Ten Secrets to Becoming the Light of the World (West Monroe, LA: Howard Publishing, 1997), 7. 5Young with Hollingsworth, Living Lights, Shining Stars, 11-12. Хотима. Ўз “асосий нуқта”сини топган икки инсон 1Ричард Стериз, “World Vision U.S.” президенти, шахсий суҳбатдан. 2Лори Нил, аспирант, шахсий суҳбатдан. С новой страницы М У Н Д А Р И Ж А Миннатдорчилик ......................................................................... 6 1-боб. Ўз “асосий нуқта”мизни қандай топишимиз мумкин (бундай нуқта сизда бор!) .............................................. 8 БИРИНЧИ ҚИСМ: ЎЗИНГИЗНИНГ НОЁБ ЭКАНЛИГИНГИЗДАН ФОЙДАЛАНИНГ ................... 17 2-боб. Ўз чамадонингизни очинг ................................................. 20 3-боб. Ўз ўтмишингизга назар ташланг ...................................... 30 4-боб. Ўз таржимаи ҳолингизни ўрганинг .................................. 41 5-боб. Тамагирлик билан маслаҳат қилманг .............................. 53 ИККИНЧИ ҚИСМ: ...ХУДОВАНДНИ УЛУҒЛАШ УЧУН... ......................................................... 61 6-боб. Худо номи билан таваккал қилинг .................................. 64 7-боб. Дунёдаги энг зўр “асосий нуқта” ..................................... 74 8-боб. Худога итоат этинг ............................................................ 84 9-боб. Худонинг биродарлар оиласига киринг .......................... 91 10-боб. Ўз шон-шуҳратингизни унутинг .................................... 98 УЧИНЧИ ҚИСМ: ...ҲАЁТИНГИЗНИНГ ҲАР БИР КУНИДА .......................................................... 107 11-боб. Меҳнат қилинглар ва ўз ишингизни севинглар ............. 111 12-боб. Атайлаб тўхташ ................................................ 120 13-боб. Майда ишларнинг аҳамиятини камситманг ................... 130 14-боб. Ўз фарзандингизнинг генетик кодини билиб олинг ...... 138 15-боб. Майда ишлар учун ўзингизни ниҳоятда буюк ҳисобламанг .............................................................. 149 Хотима. Ўз “асосий нуқта”сини топган икки инсон .................... 158 “АСОСИЙ НУҚТА”НИ ТОПИШ БЎЙИЧА ҚЎЛЛАНМА ...................................................................... 165 Изоҳлар ............................................................................................ 226 На отдельной странице Задняя сторона обложки ОДАТГА АЙЛАНГАН ҲАЁТ УЧУН ЎЗ МАЛҲАМИНГИЗНИ ТОПИНГ Сиз махсус миссияни бажариш учун яратилган Худонинг ажойиб ижодисиз. Худо фақатгина сизга тегишли бўлган иқтидор, қобилиятни ато этди, токи сиз улардан Худони улуғлаш учун фойдаланинг. Муаллифнинг насиҳатлари ва тавсияларига амал қилган ҳолда, сизнинг қобилиятларингиз ва вазифаларингиз нималардан иборат эканлигини билиб оласиз. Демак, хунобликдан ва кундалик ишларнинг мутаассиблигидан қутулиш учун шифо берувчи малҳамни излаб топасиз. Бу китоб - ўз ҳаётида Худонинг ниятини амалга оширишга интилган ҳар бир инсон учун ҳақиқий янгиликдир! МАКС ЛУКАДО – Американинг энг машҳур масиҳий ёзувчиларидан биридир. У кўплаб китоблар муаллифи бўлиб, китоблари унга масиҳийлар ва дунёвий одамлар доирасида шуҳрат келтирди; Макс — Сан-Антонио (Техас штати) шаҳрида “Оак Хиллз” жамоати хизматчиси.