antique User АЛЕКСАНДР СТРОК en User calibre 4.99.5 31.1.2024 471baf1c-175a-4a79-80e5-c61579372bff 1.0

АЛЕКСАНДР СТРОК

ЭРКАК ВА АЁЛЛАР

ТЕНГ, АММО ТУРЛИЧА

Жинсларнинг ўзаро муносабатларидаги муаммоларга алоқадор Муқаддас Китоб матнларини қисқача тадқиқ этиш

Инглиз тилидан таржима

Alexander Strauch

“Men and Women, equal yet different”

Lewis and Roth Publishers

“УМИ” нашриёти.

Строк А.

Стро 86 Эркаклар ва аёллар: тенг, аммо турлича / Инг. тарж.

Ушбу китобда Муқаддас Китоб матнлари қисқача тадқиқ этилган. Бу матнлар аслида жинсларнинг ўзаро муносабатлари ҳақидаги баҳсларда учраб туради. Муқаддас Битикка, Ёзувга таянган ҳолда, муаллиф изчиллик билан феминизм рақиблари нуқтаи назарини ҳимоя қилади ва Худо аёл ҳамда эркакни тенг, аммо турлича қилиб яратганини исботлайди.

БУ КИТОБ НИМА УЧУН

ВА КИМ УЧУН ЁЗИЛГАН

Сўнгги қирқ йил давомида инсоният тарихида улкан ўзгаришлардан бири юз берди. Бу ўзгаришни жинсларнинг ўзаро муносабатлари оламидаги революция деб аташ мумкин. Тарихчи олим Уильям Манчестернинг айтишича, “жинслар ўртасидаги фарқларнинг йўқолиб бориши замонамизнинг нафақат энг ажабланарли муаммоси ҳисобланади, балки инсоният дуч келишига тўғри келган турлича муаммоларнинг энг мунозаралисидир”11.

Бу ўзгариш, қолган бошқа жамиятлар сингари, масиҳий Имонлилар жамоатига ҳам таъсир кўрсатди. “Тайм” журналида чоп этилган “Иккинчи Реформация” номли мақолада диндор феминистларнинг қарашлари акс эттирилган. Уларнинг таъкидлашича, ҳозирги пайтда масиҳийлик олами улкан тарихий ислоҳотни бошдан кечирмоқда”22. Бироқ жинсларнинг ўзаро муносабатлари соҳасида бутун дунё бўйлаб Имонлилар жамоатида юз бераётган ўзгаришлар “иккинчи реформациянинг” (биринчи реформация дейилганда, XVI асрда Мартин Лютернинг сай-ҳаракати билан масиҳийликнинг Муқаддас Китобга қайтганлиги назарда тутилади) белгиси эмас. Улар, яъни диндор феминистлар Муқаддас Китоб ҳамда ҳаворийлар таълимотидан кескин ва тубдан оғиб кетмоқдалар.

Жинсларнинг ўзаро муносабати оламида революция Инжил масиҳийлари орасида “Муқаддас Китоб эркак ва аёл вазифаси ҳақида нима дейди?” мавзусида кескин ва қизғин баҳсни келтириб чиқаради. Бу мунозарада икки асосий позиция аён бўлди. Биринчиси – Инжил феминистларининг позицияси (яъни, жинсларнинг тенг ҳуқуқлигини талаб этаётганлар); иккинчиси – эркак ва аёл бир-бирини тўлдириб турувчи шахслар, деб ҳисоблайдиган феминизм душманлари.

Ушбу китобнинг мақсади – бу икки жинс бир-бирини тўлдириб туради, деб айтганларнинг позициясини тушунтириш ва ҳимоя қилишдир. Китоб конспект тарзда Муқаддас Китобдаги Исо Масиҳ таълимотининг исботи – эркак ва аёллар тенг, аммо турлича эканлигини акс эттиради. Китобхон эътиборига феминизм рақиблари позициясининг моҳиятини очиб берувчи калит терминлар, далил-исботлар ва сўнгги тадқиқлар ҳавола этилади. Шундай қилиб, ушбу китоб жинсларнинг ўзаро муносабатлари ҳақидаги баҳсларда қўлланадиган ва осонликча ўқиладиган Муқаддас Китоб асосий матнларининг қисқача таҳлилини намоён қилади.

Ушбу китобда мавжуд матнларнинг тўқсон фоизи бизни қизиқтирган мавзуларга бағишланиб, Муқаддас Китоб парчаларининг изоҳини ташкил этади. Айниқса, “Муқаддас Китоб” сўзларига диққатингизни жалб этмоқчимиз, чунки барча саволларга жавобни социология ёки антропология китобларидан эмас, Худонинг Каломидан топиш керак. Қолаверса, “мунтазам равишда Муқаддас Китобни ўқишдан ўзга нарса, масиҳийларнинг руҳий қиёфаси шаклланишига ва одобига бунчалик таъсир кўрсатмайди”33. Бироқ бу муносабат билан яна шуни таъкидлаб ўтиш лозимки, ҳозирги замон масиҳийларининг Муқаддас Китобга қизиқишининг унчалик йўқлиги сезилади44. Бир маълум ва машҳур олим ўзларини имонли деб атаб, Худонинг Каломини ўқишни ва унинг устидан фикр юритишни истамайдиган одамларнинг сони тобора кўпайиб бораётганлигини хавотирлик билан гапиради55. Дунёвий олимларнинг овози баралла эшитилмоқда ва замонавий одамлар учун уларнинг фикрлари янада жозибали бўлиб кўринмоқда. Шунинг учун ҳам масиҳийлар Худонинг Сўзида тирик Худонинг овозини эшитишлари ва дунёвий жамият таъсирига қарши чиқа олишлари жуда муҳим.

Муқаддас Ёзувнинг ушбу китобдаги таҳлили сиз учун энг аҳамиятли қисм бўлишига мен чин кўнгилдан ибодат қиламан. Худонинг Каломини ўрганиш масиҳий учун доимо руҳлантирувчи машғулот бўлиши лозим. Раббимиз Худо Каломини севган ва синовларга дуч келганда ёки баҳсларда иштирок этганда ишонч билан цитаталар келтирган. Муқаддас Китоб тадқиқотчиларидан бири Раббимиз Исо Масиҳ ҳақида қуйидагиларни жуда тўғри гапирган:

“Биз шуни ҳурмат билан айтишимиз мумкинки, Исо Масиҳ ҳеч бир муболағасиз Муқаддас Ёзувни Ўзига сингдириб олган. Унинг айтган сўзларининг ўндан бир қисми Эски Аҳддан олинган. Унинг ваъзидаги бир минг саккиз юз оятлардан бир юз саксонтаси бевосита Худонинг ёзма ваҳийларидан олинганлигини, ёки бўлмаса унга очиқдан-очиқ боғлиқ эканлигини намоён этади. Агар бизни Муқаддас Китобдан кўплаб цитаталарни келтиришимизда айбласалар, унда Масиҳ тўғрисида нима дейиш мумкин? Чунки У Муқаддас Китоб цитаталарисиз ҳеч қачон ваъз қилмаган!”66

Ушбу китоб ўзларини жинсларнинг ўзаро муносабатларига бағишланган Муқаддас Китоб матнларининг билимдонлари деб ҳисобламаган одамлар учун мўължалланган ва эҳтимол, улар бу мавзулардаги (мавзулар эса жуда кўп) узундан-узоқ фикр-мулоҳазаларни ўқимасалар керак. Шунинг учун ҳам ушбу машаққатли меҳнат самараси ёш йигит-қизлар учун айниқса фойдалидир. Бундан ташқари, ушбу китобда, шунингдек, феминизм рақиблари позициясидан эркак ва аёлнинг Муқаддас Китобдаги роли ҳақидаги баҳслар, мавжуд бўлган матнларни тадқиқ қилувчи ҳар қандай одам учун жуда катта бой материал тўпланган.

Агар бизни Муқаддас Китобдан кўплаб цитаталарни келтиришимизда айбласалар, унда Масиҳ тўғрисида нима дейиш мумкин? Чунки У Муқаддас Китоб цитаталарисиз ҳеч қачон ваъз қилмаган!

Рене Паш

Ўқувчиларимнинг маънавий эҳтиёжларини оладиган бўлсак, менинг ишончим комилки, улар Исо Масиҳнинг ҳукмронлигини тан оладилар ва Муқаддас Китоб – Худонинг ёзилган Каломи ҳар қандай масиҳий учун илоҳий ва рад қилиб бўлмайдиган обрў эканлигига ишонадилар. Муқаддас Китобда шундай дейилган:

“Ҳар бир Муқаддас Ёзув илоҳий илҳом билан ёзилган бўлиб, таълим бериш, далолат қилиш, тузатиш, солиҳлик йўлида тарбия бериш учун фойдалидир. Шу йўсин Худонинг қули комил ва ҳар қандай яхши ишга қобил бўлади”.

2 Тимўтий 3:16-17

БАҲС САБАБЛАРИНИ

ТУШУНИШ

Маълум ва машҳур масиҳий колледжининг биринчи босқич талабаси Том кунларнинг бирида яхшанба кунги ибодатдан сўнг, мени тўхтатиб деди:

- Жамоатда эркак ва аёлнинг вазифалари нималардан иборат эканлигини мен тушунмай, умуман адашиб қолдим.

- Нимага? – сўрадим мен.

- Колледжимиздаги баъзи профессорларнинг таъкидлашича, Худо эркак ва аёлларни тенг қилиб яратгани ва жинсларнинг амалий фарқи афсона бўлиб, уларни тан олиш – Муқаддас Китобни соддалаштириш демакдир. Бошқа профессорларнинг ҳисоблашларича, Муқаддас Китоб турли жинсларнинг вакиллари тенг ҳуқуқли эканлиги тўғрисида гапирганлиги каби, уларнинг турли вазифаларни бажариши ҳақида ҳам айтган.

- Хўш-хўш, - кулиб юбордим мен, - сизлар эркак ва аёлларнинг ўзаро муносабатлари ҳақидаги баҳсга киришиб кетганга ўхшайсизлар. Мен бу мавзу билан 70-йилларнинг бошидаёқ қизиқиб қолган эдим. Олдинига бу муаммо масиҳийча жамоатларида қандай ҳал қилиниши мени қизиқтирди. Аммо ўша пайтдан бошлаб мунозара яна ҳам қизигандан қизиб кетди ва бу мавзуда жуда кўплаб китоблар, мақолалар пайдо бўлди. Ҳа, бу ҳақиқатдан ҳам жуда муҳим масала!

- Хўп, энди мен нима қилишим керак? – сўради у.

- Бу сизни жуда қизиқтирадими?

- Албатта.

- Нима учун?

- Чунки Худо мендан нима кутаётганлигини, эркак бўлиб, мен нима қилишим кераклигини билишни истайман. Муқаддас Китоб бу борада нима дейишини билишни истайман.

- Яхши, Том. Муқаддас Китоб, Худонинг Каломи нимани ўргатишини билишни хоҳлашингизни эшитишдан жуда хурсандман. Келинг, биргаликда бу масалани тадқиқ қиламиз. Худо Муқаддас Китоб таълимотига асосан эркак ва аёлни тенг, аммо турлича яратгани тўғрисидаги маслакка қандай келганимни сизларга кўрсатиб бераман.

* * *

Эркак ва аёлнинг ўзаро муносабатлари ҳақидаги баҳс – бу абстракт, бемақсад ёки соф илмий баҳс эмас. У бевосита бизнинг инсоний табиатимизга, биз у ёки бу жинсга тегишли эканлигимизни англашга, хизматдаги имкониятларимизга, оилавий ҳаётимизга ва маҳаллий жамоат ҳаётига боғлиқдир. Баҳс ростгўйлик ва ҳақиқат, дунёвий маънавиятнинг масиҳийлик (одамми ёки масиҳийлик назарда тутиляпти???) тафаккурига таъсири, Худо Каломини тўғри талқин қилиш йўллари, жамоатни идора этиш ва Худо Каломига эътиқод муаммоларини кўтариб чиқади. Бу бутун олам бўйлаб жамоатларнинг бўлиниб кетишига ва деноминацияларга сабаб бўлувчи қизғин, шиддатли баҳс.

Менинг ёш биродарим англаб етганидай, ҳеч ким бу баҳсдан қочиб кета олмайди. Қолаверса, ҳеч ким баҳсдан қочишга ҳаракат ҳам қилмаслиги керак. Бу ҳақиқатдан ҳам муҳим масала. Эркак ва аёлнинг вазифаси ҳақидаги баҳс пухта ва ишончли негизга қурилган масиҳийлик таълимоти асосида тасдиқланишга ва фикр юритишга даъват этади. Шунга ўхшаш мунозаралар жиддий интилиши бор имонлиларни янада изчиллик ва қунт билан Худо Каломини ўрганишга ундайди.

Мен ўн саккиз ёшлигимда икки Иегова шоҳиди менинг эътиқодимни таг-тубигача сусайтириб юборишди. Улар Исо Масиҳнинг илоҳий Зот эканига шубҳаланишимга мени мажбур қилишди. Улар менга шундай саволларни ёғдириб ташлашдики, уларга жавоб қайтаришга мен тайёр эмас эдим. Қолаверса, бундай саволларга менинг танишларимдан ҳеч бири жавоб бера олишмади. Бироқ ибодатим, бу муаммога бағишланган адабиётни ўқишим, шунингдек, Худо Каломини сидқидилдан ўрганганим туфайли ва Муқаддас Китобга таянган ҳолда уларнинг саволларига жавоб бера олдим. Бу синов эътиқодим мустаҳкамланиши ва Муқаддас Китобни янада чуқурроқ ўрганишим билан ниҳоя топди.

Шубҳасиз, эркак ва аёлларнинг ўзаро муносабати ва вазифаси ҳақидаги масала Исо Масиҳнинг илоҳийлиги тўғрисидаги масала каби салмоқли эмас. Бироқ бу ҳам муҳим мавзу. Бу мавзу ўз ишончимизни тадқиқ қилишга ва Муқаддас Китоб бу борада ҳақиқатдан нима дейишини тушунишга ундайди.

Масиҳийлар эркак ва аёлнинг вазифаси ҳақидаги баҳсда одатда икки позициядан бирини асос қилиб оладилар. Биринчи позицияга мувофиқ, эркак ва аёллар бир-бирини тўлдириб туради, бу анъанавий нуқтаи назар. Бошқа позиция – бу Инжил феминистларининг, ёки, бошқача қилиб айтганда, жинслар тенглиги тарафдорларининг позицияси. Баъзида бу нуқтаи назарни Муқаддас Китоб феминизми ёки эгалитаризм деб аташади. Анъанавий нуқтаи назарга амал қиладиганларнинг кўпчилиги ўз қарашларини Муқаддас Китоб нуқтаи назари деб ҳам атайдилар. Модомики, иккала позиция тарафдорлари Муқаддас Китоб таълимотига амал қилишини таъкидлар экан, мен анъанавий нуқтаи назар ва Инжил феминистларининг позицияси тўғрисида сўз юритаман, токи ушбу масалани ечишда иккита асосий ёндашувнинг фарқига борайлик.

АНЪАНАВИЙ НУҚТАИ НАЗАР

Анъанавий нуқтаи назар тарафдорларининг ҳисоблашича, Худо эркак ва аёлни тенг қилиб яратган, аммо уларни у ёки бу жинсга қарашли эканликларини инобатга олган ҳолда улар учун турлича вазифаларни белгилаб қўйди. Бу қарашларга қўшилган олимлар, жинсларнинг тенглигини таъкидлаган ҳолда, эркак ва аёлнинг бир-бирини тўлдириб туриши туфайли улар ўртасида юзага келадиган фарқларни ҳам кўрсатиб ўтадилар. Бу нуқтаи назарга асосан, Худо эркакни ҳам, аёлни ҳам Ўзининг суратида ва Ўзига ўхшаш қилиб яратди. Эркаклар ва аёллар шахс сифатида мутлақо тенгдирлар, улар бир хил қадр-қиммат ва аҳамиятга эгалар (қаранг: Ибтидо 1:26-28). Бундан ташқари, анъанавий нуқтаи назар тарафдорларининг таъкидлашича, Исо Масиҳга ишонувчиларнинг ҳаммаси, - хоҳ эркак бўлсин, хоҳ аёл бўлсин – бу Масиҳга имон келтирган одамлардир. Улар Муқаддас Руҳга тўлган шоҳона руҳонийлар ва Масиҳ танасининг тенг ҳуқуқли аъзосидирлар. Шунинг учун ҳам улар ўз руҳий инъомларидан тўлиқ фойдаланишлари керак ва руҳий етукликка эришиш учун имонда ўсишлари лозим.

Анъанавий нуқтаи назарга биноан, Худо эркак ва аёлни ҳар хил қилиб яратгани ҳам ҳақиқат, шунинг учун улар турлича вазифаларни бажарадилар. Худо эркакка эр, ота, боқувчи ва ҳимоячи бўлишни белгилади. Эркак оила бошлиғи бўлиши керак ва Худонинг оиласини – жамоатни бошқариши керак. Аёлга Худо хотин, она ва энага бўлишни мўлжаллади. Аёл эрига фаол ёрдам бериши керак ва унга бўйсуниши лозим. Бу фарқларни Худо инсонни яратиши биланоқ белгилаб қўйган. Муқаддас Китобда жинслар ўртасидаги фарқни белгилаш учун бошлиқ, ёрдамчи ва бўйсуниш каби калит сўзлар қўлланган, бу фарқлар буюк Яратувчимизнинг доно мақсадининг бир қисми эди.

Эркак ва аёлнинг ўзаро муносабатлари ҳақидаги Муқаддас Китоб таълимотини тўғри тасаввур қилиш учун биз бу икки ҳақиқат – жинсларнинг тенглиги ва уларнинг вазифалари турлича экани орасидаги мувозанатни сақлаб қолишимиз лозим. Бу икки ҳақиқатни билиб, тўғри тушунганимиздан кейин ва ўз билимимизни амалда қўллаганимиздагина, бу билим Худога мақбул бўлган жасурликнинг ва жозибаликнинг ривожланишига кўмаклашади ва шундай мўъжизавий тарзда алоҳида олинган ҳаётни бойитгани сингари, маҳаллий жамоат ҳаётини ҳам бойитади. Худо эркак билан аёлнинг вазифалари ўртасидаги фарқнинг нотўғри талқин қилинмаслигини ва камситилмаслигини истайди. Бу фарқлар маълум бир жинс индивидууми сифатида ўз ролимизни англашимиз учун ниҳоятда муҳим ҳисобланади ва шу тарзда, Ёзувга биноан, тўғри тушунишга муҳтождир.

Анъанавий нуқтаи назар тарафдорлари уларнинг позицияси ажойиб тарзда оддий, аниқ ва нотўғри талқин қилинмаган жинсларнинг ўзаро мулоқоти ҳақидаги Муқаддас Китоб таълимотига ишонадилар. Бундан ташқари, Исо Масиҳнинг Ўзи Унинг ҳаворийлари сингари жинслар ўртасида турлича вазифаларнинг мавжудлиги ҳақида гапирган ва буни амалда тасдиқлаган. Шунингдек, ўтган икки минг йил мобайнида Имонлилар жамоати ва масиҳий устозлар бу масалани тўғри тушуниб келаётганини ушбу позиция акс эттиради. Аммо, баъзан бу таълимот нотўғри қабул қилинган ва амалда нотўғри қўлланган даврлар ҳам бўлган.

Эркак ва аёлнинг ўзаро муносабатлари ҳақидаги Муқаддас Китоб таълимотини тўғри тасаввур қилиш учун биз бу икки ҳақиқат – жинсларнинг тенглиги ва вазифаларнинг турличалиги орасидаги мувозанатни сақлаб қолишимиз лозим.

Худонинг режасига кўра, эркак ва аёллар ўртасидаги муносабатлар уйғун бўлиши керак. Бироқ бунга қарамасдан, Ибтидо китобининг учинчи бобида айтилишича, одам гуноҳ қилади ва бу гуноҳ туфайли икки жинснинг ўртасига адоват солинади. Эркак ва аёл боғнинг ўртасидаги тақиқланган дарахт мевасини еб, Худонинг амрига қарши чиқишди ва гуноҳ қилишди. Гуноҳкор эркак ва аёллар Худонинг режасини бузнинг оқибати вайронагарчиликка келтирди, айниқса аёллар бундан қаттиқ азоб чекмоқда. Бироқ Исо Масиҳга ишонувчилар иккала жинс намояндаларига нисбатан Худонинг иродасини ўзлари учун янгидан кашф қилишлари ва уни реалликка тадбиқ этишлари мумкин.

Жинсларнинг ўзаро муносабати муаммосига анъанавий

нуқтаи назарни намоён қилувчи ташкилот

Ушбу муаммога анъанавий нуқтаи назарни Counell for Biblical Manhood and Womanhood (CBMW) деб номланувчи ташкилот кўрсатади. Бу ташкилот 1987 йили ташкил топган. Ташкилот ҳужжати – Danvers Statement. CBMW, шунингдек, Journal for Bibical Mangood and Womanhood номли журнални чоп этади. Бу ташкилот ва унинг нашрлари тўғрисидаги қўшимча ахборотни сиз қуйидаги манзилга хат ёзиб олишингиз мумкин: CBMW, P.O. Box 7337, Libertyville, IL. 60048. Интернет-сайт: www.cbmw.org

ИНЖИЛ ФЕМИНИСТЛАРИНИНГ ПОЗИЦИЯСИ

Инжил феминистларининг ҳисоблашича, Худо суратини тенг равишда кўтариб юришлари учун Худо эркак ва аёлни яратди. Қолаверса, уларнинг фикрича, ҳақиқий тенглик иккала жинс учун хизматда тенг имкониятларни талаб этади. Инжил феминистлари аёл кишининг оилада бўйсуниши ва унинг масиҳийлик хизматига оид чекловлари Муқаддас Китобнинг ҳақиқий тенглик принципларига зид эканлигига ишонадилар. Инжил феминистларининг ҳисоблашича, анъанавий қараш тарафдорларининг бу муаммога оид ақидаси – эркак ва аёлларнинг тенг, аммо турлича экани ўз-ўзидан зиддиятлидир.

Инжил феминистлари позициясига биноан, Муқаддас Китобнинг тенглик ҳақидаги таълимоти иккала жинс вакилларини ҳаётнинг барча жабҳаларида тенг ҳуқуқли эканликлари тўғрисидаги тасаввурга олиб келади. Ўзаро бўйсуниш ва тенг масъулиятни ҳис қилиш концепцияси нафақат эркак ва аёлнинг никоҳдаги тенглигини, балки жамоатда ҳам тенг эканлигини белгилайди. Феминистларнинг фикрича, ҳам эркаклар, ҳам аёллар жамоатда ўзларининг руҳий инъомларини бемалол акс эттиришлари мумкин. Эркаклар эркак жинсига тааллуқли бўлганликлари учунгина раҳбар лавозимларини эгаллай олмайдилар. Жамоатда эркакка раҳбарлик ва мураббийлик қилиш вазифаси эркак жинсига тегишли бўлгани учун эмас, балки руҳий инъомлар ва иқтидори мавжудлиги учун унга берилади.

Инжил феминистлари эркак ва аёл бир-биридан фарқ қилиши далилини тан оладилар. Уларнинг позициясига асосан, жинс фарқини хурсандчилик билан қабул қилиш керак, аммо икки жинс ўртасидаги мавжуд фарқни бўрттириб кўрсатмаслик лозим. Одамнинг жинси унинг жамиятдаги ўрнини ёки вазифасини белгилаб бера олмайди, худди шунингдек, руҳий инъомларни намоён этишда жинс тўсиқ бўла олмайди ёки хизматдаги имкониятларни чегаралаб қўя олмайди. Мураббийлик ёки жамоат раҳбари бўлиш иқтидорига эга аёл ўз имкониятларини намойиш қилиши мумкин.

Инжил феминистларининг нуқтаи назарига кўра, одамнинг жинси жамиятдаги унинг ўрнини ва вазифасини белгилаб бера олмайди, худди шундай тарзда руҳий иқтидорини намоён этишда тўсиқ бўла олмайди ёки хизматдаги имкониятларини чегаралаб қўя олмайди.

Бу позиция тарафдорларининг ҳисоблашича, эркакнинг ҳукмронлиги ва аёлнинг унга бўйсуниши ҳақидаги Муқаддас Китоб таълимоти бизга масиҳий авлод-аждодимиз томонидан нотўғри талқин қилинган. Уларнинг ўйлашича, Муқаддас Ёзувни содда, том маънода ва анъанавий тарзда талқин қилиш – Муқаддас Китобнинг жинсларнинг тенглиги таълимотини бузиб кўрсатади. Бу эса ўз навбатида, аёлларнинг дискриминациядан азоб чекишига ва ўз иқтидорини тўлақонли намойиш этиб хизмат қилишига ҳалақит беради. Қолаверса, эркакнинг аёл киши устидан ҳукмронлик қилиши натижасида, Муқаддас Китобнинг учинчи бобида айтилганидек, бу дунёга гуноҳ кириб келганига феминистлар ишонадилар. Феминистларнинг фикрича, Исо Масиҳнинг хочдаги қаҳрамонлиги туфайли жинсларнинг олдинги тенглиги, яъни Ибтидо китобининг иккинчи бобида эълон қилинган жинсларнинг тенглиги яна қайта тикланди, чунки Исо Масиҳда “...на эркак бор, на аёл бор” (Қаранг: Галатияликларга 3:28).

Жинсларнинг ўзаро муносабати муаммосига Инжил

феминистларининг нуқтаи назарини намоён қилувчи

ташкилот

Ушбу масала юзасидан Инжил феминистлар позициясини Cristians for Biblical Equality (CBE) деб аталувчи ташкилот намоён қилади. Бу ташкилотнинг ҳужжати – Men, Women & Biblical Equality. Бу ташкилот ва унинг нашрлари тўғрисида қўшимча ахборотни сиз қуйидаги манзилга хат ёзиб олишингиз мумкин: CBE, 122 West Franklin Avenue, Suit 218, Minneapolis, MN, 55404. Интернет-сайт: www. cbeinternational.org

ИСО МАСИҲ ВА ЖИНС АЛОМАТИГА КЎРА ДИСКРИМИНАЦИЯ

Одамларни сидқидилдан севувчи, Худо каломига ҳаяжонли муносабатда бўлган ва аёлларга етказилган (ҳамон етказилаётган) азобни, турлича тахқирлашларни ҳис қилаётган ҳар бир кимса аёллар бирор–бир сабаб туфайли камситилишига йўл қўймайди (ушбу боб охирида “Аёлларга қарши жанг” номли бўлимга қаранг). Аёлларни хўрлаш – Худога қарши чиқиш демакдир, чунки улар ҳам Худо суратида ва Унга ўхшатиб яратилганлар.

Унда нима учун Муқаддас Китоб бўйича яшовчи доно, мулоҳазали ва табиати нозик масиҳийлар эркак ва аёл ўртасидаги турлича вазифалар мавжуд эканлигидан шубҳаланишга журъат этадилар? Жавоб оддий: Исо Масиҳ эркак ва аёлнинг тенг, аммо турлича эканини ўргатган. Исо икки жинс намояндаларига хос фарқлар ҳақида гапирганига қарамасдан, У барча аёлларга, шу жумладан, жамият ҳайдаган аёлларга нисбатан ниҳоятда ҳурмат билан мулоқотда бўлган (қаранг: Луқо 7:36-50). У севги ва ҳамдардлик билан аёлларга гувоҳлик берган. Аёллар эса, ўз навбатида, Унинг кетидан борганлар ва Унга нисбатан севги ила муносабатда бўлганлар. Улар осонгина ва эркинлик билан Унга мурожаат қилишлари ва У билан мулоқотга киришишлари мумкин эди.

Исо Масиҳни эркакча шовинизмда ва аёлларга адолатсиз муносабатда бўлганликда айблаш – биз, Инжил масиҳийларининг хаёлига ҳам келмаган. Исо Масиҳнинг ёлғиз Ўзи мукаммал, биз эса – мукаммал эмасмиз. У танадаги Худо, намоён бўлган Ҳақиқат. У – сўнгги манзилдаги ҳақиқат, қатъий Калом. Эркаклар аёлларга қарши қилган гуноҳи учун, аёллар эса эркакларга қарши қилган гуноҳи учун Исо хочда азоб чекди. У бу гуноҳларни Ўз зиммасига олди. Шунинг учун Инжил барча имонлиларга, эркак ва аёллар бир-бирига нисбатан йўл қўйган ваҳшийлик ва адолатсизлик учун кечиримни ва шифо топишни ҳадя қилади.

Шундай бўлса-да, Исо Масиҳ Ўз Жамоатига раҳбар қилиб айнан эркакни тайинлади ва амалда жинслар ўртасидаги вазифалар фарқини кўрсатди. Аёлларга нисбатан йўл қўйилган барча ноҳақликларни бартараф этишда ниҳоятда эҳтиёткор бўлишимиз керак, токи биз Худо Сўзи ва Худонинг нияти ҳақиқати нотўғри талқин қилинишига йўл қўймаслигимиз лозим. Шуни эсдан чиқармаслик керакки, эркак ва аёл бир-бирини тўлдириб туриши ва жамиятда турлича хизматларни бажаришлари учун жинс ўртасидаги фарқларни Худо яратди. Иккала жинсга нисбатан Худонинг иродаси – бу эзгулик ва адолатдир.

Гуноҳ Худонинг жинслар ўртасидаги ўйлаб қўйган фарқларини бузиб кўрсатди, бунинг натижасида бу фарқлар дискриминация, ҳокимиятни суиистеъмол қилиш ва зўравонликка сабаб бўлди. Дунёвий жамият дискриминация муаммосини жинс аломатлари бўйича ягона йўл билан ҳал қилишга қодир – бу аёлларни эркаклар билан тўла тенг ҳуқуқлигини эълон қилишдир. Кўплаб замонавий одамлар учун жинснинг тенглиги табиий ҳолдай кўринади, масалан, гравитация каби. Ушбу масаланинг бошқа ҳар қандай альтернатив ечимининг иложи йўқдай. Бироқ Исо Масиҳ Ўз таълимотида бизга альтернатив ечимни таклиф қилади. Масиҳнинг таъкидлашича, Худо эркак ва аёлга тенг фазилатни ато этиб уларни яратди, бироқ уларга турлича вазифаларни бажаришни белгилади. Муқаддас Китоб бўйича яшовчилар учун Исо Масиҳнинг сўзлари нима тўғри ва нима нотўғри эканлигини аниқлаб беради. Исо жинс аломатлари бўйича дикриминация нима эканлигини ва жинслар ўртасидаги муносабатда тўғри йўл қандай эканлигини бизга айтади. Дунёвий жамият бизга таклиф этаётган таъриф-қарорлардан биз ўз ишимизда фойдаланмаймиз.

Исо Масиҳ жинсларнинг ўзаро мулоқотидаги чигал масалаларда бизга ечим таклиф этади. Аёлларга нисбатан ёвуз муносабат Исо Масиҳ таълимотидан ва Унинг хизматидан келиб чиққани йўқ. Аёлларга нисбатан қабиҳ муносабат инсон юрагида илдиз отган гуноҳнинг оқибатидир, бу инсонга нисбатан одамлар томонидан қилинаётган қонунсизликнинг фақат бир қисми, холос. Исонинг сўзларини бошқача қилиб айтсак, айнан “инсон қалбидан ёмон фикрлар, фаҳшу зино, қотиллик, ўғрилик, тамагирлик, бадниятлик, маккорлик, нафсга берилганлик, ғайирлик, куфр, манманлик ва нодонлик чиқади. Ана шу ёмонликларнинг ҳаммаси инсоннинг ичидан чиқиб, уни ҳаром қилади” (Марк 7:22,23).

Биз аёлларга нисбатан йўл қўйилган барча ноҳақсизликларни бартараф этишда ниҳоятда эҳтиёткор бўлишимиз керак, токи Худо Сўзи ва Худонинг нияти ҳақиқати нотўғри талқин қилинишига йўл қўймаслигимиз лозим.

ЎҚУВЧИЛАРГА МУРОЖААТ

Эркак ва аёлнинг вазифаси борасида Муқаддас Китоб таълимотига ўз муносабатини аниқлаб ололмаган барча ўқувчиларимга шуни айтмоқчиманки, бу масалада анъанавий нуқтаи назар тарафдорлари ҳамма аёлларга муносабат адолатли ва эътиборли бўлишини жуда ҳам хоҳлаганлар. Биз эркакча шовинизмга ва аёлларга адолатсизликнинг ҳар қандай кўринишида муносабатда бўлганларга нисбатан адоват ҳис қиламиз. Баъзи бир дунёвий илоҳиётшунослар эрлар ва жамоатлар Муқаддас Ёзув ҳақиқатини нотўғри талқин қилганликларини, аёл кишининг қадр-қимматини таҳқирлашларини ва ҳаттоки уларга қарши жиноятга қўл урганликларини биз тўлиқ англаб етамиз. Бундай одамлар борлигидан биз уяламиз ва хазар қиламиз. Бизнинг ишончимиз комилки, Масиҳ севгиси имонли эркак ва хотин ўртасидаги вазифаларга янгича тус бериб, самарали ўзгартиришига сиз гувоҳ бўлишингиз мумкин.

Умид қиламанки, Муқаддас Китобда эркакнинг устунлиги ва аёлларнинг уларга қарам бўлиши ҳақида нотўғри талқин қилишлар ва турлича хато фикрларга қарамасдан, бу таълимот Худонинг донолиги ва севгисига асосланганлигини сиз ҳис қиласиз. Агар бу таълимотга севги билан эътиқод қилсак, унда таълимот иккала жинс вакилларига нисбатан Худонинг иноятини акс эттиради. Биз, феминизм рақиблари, қадимги патриархал урф–одатларни сақлаб қолишга интилганимиз ёки эркакларнинг устунлигини тасдиқлаб мустаҳкамлашимиз учун бу позицияни қўллаб-қувватлаганимиз йўқ. Биз шунинг учун ҳам бу позицияни эгаллаймизки, Исо Масиҳ жинсларнинг тенглиги ҳақида нималар деган бўлса, улар ўртасидаги вазифа фарқларининг мавжудлиги тўғрисида ҳам айтиб ўтган.

Муқаддас Китоб бўйича яшовчи масиҳийлар учун Исо Масиҳнинг сўзлари нима тўғрию, нима нотўғри эканлигини белгилаб беради. Исо бизга жинс аломатлари бўйича дискриминация нима эканлигини ва жинслар ўртасидаги муносабатларнинг тўғри тартиби қандай эканлигини бизга тушунтиради. Дунёвий жамият бизга таклиф этган таърифлардан ўз ишларимизда фойдаланмаймиз.

Инсоний анъаналар ҳатто энг доно одамларни ҳам кўр қилиб қўйиши мумкин. Инсонлар ўзларининг қўллари билан яратган анъаналарни Худонинг Каломидан юқори қўйганлар, шунинг учун ҳам Исо Масиҳ дин пешволари томонидан хочга тортилган. Феминизм рақиблари учун жинсларнинг ўзаро мулоқоти Раббийнинг айтганига кўра ҳал қилинади. Эркак ва аёллар ўртасидаги турлича вазифаларнинг мавжудлигига биз ишонамиз, чунки Муқаддас Китоб шундай деб ўргатган. Муқаддас Китоб эса Худонинг Каломидир.

Аёлларга қарши кураш

Кўплаб мамлакатларда аёллар юқори лавозимларни эгаллайдилар ва юксак мартабаларга эришадилар. Бироқ “ер шарининг катта қисмида ҳанузгача уларга қарши жанг олиб борилмоқда”77. 1993 йилда ўтказилган ва инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилишга бағишланган Бутун дунё конференциясида айтилишича, дунёнинг барча бурчакларида аёлларни таҳқирлаш эпидемияси кенг тарқалган экан88. Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Бош Ассамблеясида БМТ нинг собиқ бош котиби Кофи Аннон шундай деган: “Аёлларни таҳқирлаш – инсон ҳуқуқлари бузилишининг энг кенг тарқалган муаммосига айланиб қолди. Бундай ҳолатга географик ҳам, маданий ҳам, молиявий тўсиқ ҳам мавжуд эмас”99.

Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг (1993) докладида айтилишича, “ҳеч бир мамлакатда эркакларга кўрсатилган яхши муносабатчалик аёлларга муносабатда бўлинмайди”1010. Бутун дунёда эркакларга қараганда, аёллар кўпроқ даражада азоб тортадилар. Дунёдаги саводсизларнинг учдан икки қисмини аёллар ташкил қилади1111. Кўплаб мамлакатларда аёллар оддий элементар ҳуқуқлардан маҳрумдирлар. Улар иш вақтидан ташқари меҳнат қилишга, кам тўланадиган ва қора ишларни бажаришга мажбурлар. Уларга нисбатан кўпинча дискриминация ҳолатлари қўлланади. Ҳаттоки замонавий ривожланган жамоатларда ҳам одатга кўра, аёлларнинг бир ўзлари болаларни тарбиялайдилар, оилани ташлаб кетган эрга қараганда қашшоқларча ҳаёт кечирадилар.

Ёш болаларни жинсий таҳқирлаш, аёлларни калтаклаб хўрлаш бутун дунё бўйлаб мисли кўрилмаган даражагача етиб борди, қолаверса, бундай жабр-зулмлардан азоб тортганларнинг сони ҳақидаги маълумотлар очиқ-ойдин эълон қилинмайди1212. Филиппинда, Таиланд ва Ҳиндистонда кўплаб ёш қизлар назоратсиз айш-ишрат қилишга ва зўрлаб фоҳишабозликка жалб этилганлар; қизларни турли жойларга қулликка сотиш эса одамни ниҳоятда қўрқитадиган даражага етди. Ҳиндистонда, айниқса мамлакатнинг шимолий қисмида аёлларни ёқиб юбориш ҳолатлари ҳануз давом этиб келмоқда. Шу тарзда бир йил мобайнида мингдан кўпроқ аёл эри томонидан, ёки эрининг қариндош-уруғи томонидан иккинчи бор келинлик сепига ва мол-мулкига эга бўлиш мақсадида ўлдириб юборилмоқда1313. Африканинг баъзи бир регионларида ёшгина бўйи етган қизларнинг иффатини, ор-номусини поймол қиладилар, фоҳишабозликни йўлга қўйиб авж олдиришда улардан фойдаланадилар. Булардан ташқари, очиқ-ойдин порнографияларни намойиш этиб, бутун дунё аёлларининг инсоний қадр-қимматини ер билан яксон қиладилар. Бунинг натижасида, эркаклар аёлларни фақат шаҳвоний ҳирсларини қондириш учун яратилган мавжудот, деб қабул қиладилар.

Афғонистонда аёлларга нисбатан қўлланадиган репрессия тасаввур қилиб бўлмайдиган жараёндир – ҳар қандай одоб чегарасидан четга чиқиб кетган. Аёллар турлича ҳуқуқлардан, шу жумладан, медицина хизматидан ва таълим олишдан маҳрум қилинганлар. Бу мамлакатда аёл киши эрининг қариндош-уруғисиз кўчага чиқа олмайди, бунинг устига у бошидан то оёғигача беркитиб, ҳижобга ўранган бўлиши керак. Исломга берилган кишилар ҳукм сураётган ноҳақ тузумга қарши чиқмоқчи бўлган ҳар қандай аёлдан шафқатсизлик билан ўч олишни пўписа қиладилар. Бундай танг ҳолат “аёллар апартеиди” деган ном олди.

Аёлларга нисбатан ёмон муносабатда бўлиш ва уларни хўрлаш – қиз бола чақалоқларнинг оммавий тарзда ўлдирилишига сабаб бўлди; агар ҳомиладор аёлнинг бўлажак фарзанди қиз бўлса, ҳали туғилмаган чақалоқни жарроҳлик йўли билан нобуд қилишар эди. Учинчи дунё мамлакатларида, Хитой ва Ҳиндистонда тиббиёт илми шундай ривож топдики, ҳомиланинг жинси аниқланиб, кутилмаган қизчадан ота-она воз кечиб, аборт қилдириш имкониятини берди. Бунинг оқибатида ушбу мамлакатларда эркакларга нисбатан аёллар сони кескин камайиб кетди. Жанубий-Шарқий Осиёда ўтказилган тадқиқотларга кўра, қиз бола чақалоқларни йўқ қилиш натижасида ҳомиладор аёлларнинг бевақт ўлими ортиб кетди, қувватли озиқ-овқатнинг етишмовчилиги, соғлиқни сақлашнинг ўта паст даражада эканлиги – буларнинг ҳаммаси юз миллиондан ортиқ аёлларнинг “етишмаслигига” сабаб бўлди1414. Бундай даҳшатли статистикадан ҳар қандай одамнинг кўзи ёшга тўлади. “Тайм” журналида ёзилишича, “ер юзида аёлларга нисбатан дўстона муносабатда бўладиган жойлар жуда кам”1515.

Биз ўзимизни ким деб ҳисобламайлик, феминизмнинг тарафдорлари ёки рақибларими, бундан қатъий назар, ҳаммамиз бирлашиб аёлларга нисбатан қилинаётган ёвуз қонунсизликларга қарши қатъий чиқишимиз керак.

“Бу китоб нима учун ва ким учун ёзилган”

номли бўлимга оид саволлар

Жинсларнинг ўзаро мулоқоти масаласида Сизни ҳаммасидан ҳам нима қизиқтиради ёки хавотирга солади?

Муқаддас Китобга асосланган ҳолда муаллиф исботлаб беришга интилган ушбу китобнинг асосий ғоясини аниқлаб беринг.

Қуйида Муқаддас Китобдан келтирилган матнлар Исонинг Муқаддас Ёзувга бўлган муносабати тўғрисида нималар дейди?

Матто 4:1-11; 5:18; 15:3, 4, 6;

Луқо 18:31; 24:25-27, 32, 44;

       Юҳанно 10:34-35.

Ҳаворийларнинг фаолияти китоби 17-боб 11-оятини ўқинг ва ушбу парчага асосланган ҳолда, имонли ўз нуқтаи назарини тасдиқлашда ва мунозарали масалаларда Ёзувдан қандай фойдаланиши кераклигини айтинг.

“Ҳозирги замон масиҳийлари орасида Муқаддас Китобга жиддий қизиқиш йўқлиги кузатилади”. Сиз буни исботлаш учун қандай далилларни келтиришингиз мумкин?

Имонлиларнинг ўсиб бораётган билимсизлиги ва уларнинг Муқаддас Китобни ўрганишга хоҳишининг йўқлиги қандай оқибатларни келтириб чиқаради?

“Баҳс сабабларини тушуниш”

номли бўлимга оид саволлар

Нима учун масиҳийлари жинсларнинг ўзаро муносабатлари масаласида баҳс сабабларини тўғри тушунишлари бунчалик муҳим? Бу мунозара шахсан сизга қай тарзда таъсир қилади?

Жинсларнинг ўзаро муносабатларига оид саволларга жавобларни авваламбор қаердан топиш мумкин? Нима учун?

“Эркакча шовинизм” нима дегани? Бу саволга иложи борича тўлиқ жавоб бериш учун изоҳли луғатдан фойдаланинг.

“Феминизм” нима дегани? Бу саволга жавоб бериш учун изоҳли луғатга мурожаат қилинг.

Жинсларнинг ўзаро муносабати муаммосига оид анъанавий нуқтаи назар тарафдорларининг позициясига қисқача таъриф беринг.

Инжил феминистларининг позициясига қисқача таъриф беринг.

Инжил масиҳийлари орасида нима учун Инжил феминистларининг нуқтаи назари бунчалик оммабоп бўлиб кетди? Нима сабабдан феминистларнинг нуқтаи назари бунчалик жозибадор кўринади?

Феминизм рақиблари эркак ва аёл ўртасидаги вазифалар фарқи мавжудлигига ишонганликлари учун аёлларни дискриминация қиладиларми? Агар “йўқ” бўлса, унда нима сабабдан?

“Аёлларга қарши жанг” номли сарлавҳа остида берилган маълумотлар Сизга қандай таъсир кўрсатди? Бу маълумотларни ўқиб чиққанингиздан кейин кўрилаётган муаммога нисбатан Сизнинг муносабатингиз ўзгардими?

Ушбу икки бўлимдан сиз қандай янгиликларни билиб олдингиз? Олинган маълумотлар сизга қандай таъсир қилди?

I

ИСО МАСИҲ ЯРАТИЛИШ ТАРИХИГА

ТАЯНАДИ

‑ Келинг, тадқиқотимизни бошлайлик, - таклиф қилди Том.

- Жоним билан, - деб жавоб бердим мен.

- Нимадан бошлаймиз? – сўради у.

- Исо нимадан бошлаган бўлса, шундан бошлаймиз.

- Исо Масиҳ?

- Ҳа. Юҳанно баён этган Хушхабарда Исо шундай дейди: “Сизлар Мени Устозимиз ва Раббимиз деб атайсизлар ва тўғри қиласизлар, чунки Мен худди шундайман” (Юҳанно 13:13). Исо Масиҳ бизнинг Устозимиз ва Раббимиз бўлгани учун биз Унга мурожаат қиламиз. У бизни Каломни ўрганишимизга ва тадқиқ қилишимизга даъват этади. Нимадан бошлашимиз кераклигини айнан Унинг Ўзи бизга кўрсатади.

- Хуллас, нимадан бошлаймиз?

- Эски Аҳддан. Исо бизни ортга – яратилиш тарихига қайтаради. Бу тарих Ибтидо китобининг биринчи ва иккинчи бобларида батафсил баён этилган. Шунинг учун биз Муқаддас Китобнинг энг биринчи китобидан бошлаймиз.

- Нимага сиз Исо Масиҳ Ибтидо китобидан бошлаган деб ҳисоблайсиз? – сўради Том.

- Исога фарзийлар ажралиш ҳақида савол берганларида, У танқидчиларга Ибтидо китобининг биринчи бобларида нима дейилганини эслатди. Аслида, Унинг Ўзи ҳам бу Эски Аҳд парчасини эътиборли ҳақиқат манбаи сифатида келтирган. Матто баён этган Хушхабардан (19:3-5) Исонинг фарзийлар билан тўқнаш келганлиги ҳақидаги ҳикояни, келинг, ўқиб чиқамиз.

* * *

19:3 Исони синаш ниятида баъзи фарзийлар Унинг олдига келиб: - Эркак ҳар қандай сабабга кўра ўз хотинидан ажралиши мумкинми? – деган саволни бердилар.

19:4 Исо уларга жавобан: - Тавротда ўқимагансизларми? – деди. – Парвардигор бошданоқ одамларни эркак ва аёл қилиб яратди.

19:5 Исо деди: “Эр киши ота-онасини қолдириб, ўз хотинига ёпишиб қолади ва иккови бир тан бўлади...”

Фарзийларнинг ажралиш тўғрисидаги саволига Исо жавоб берар экан, У “бошдан бундай эмас эди” деб айтади (Матто 19:8). Фарзийлар никоҳ ва иккала жинс вакилларининг вазифаси тўғрисидаги Худонинг иродасини тушунмадилар. Шунинг учун Исо уларга “аввалгига”, яъни Ибтидо китобига мурожаат қилишларини маслаҳат берди. Ибтидо китобида яратилиш тарихи, Худонинг Каломи ва унда никоҳ борасидаги Худонинг инояти аниқ қилиб кўрсатиб берилган.

Исо Масиҳ, Бутрус ва Павлус Ибтидо китобида ёзилганларнинг ҳақиқийлигини тасдиқлашди ва шунда жинсларнинг ўзаро мулоқоти тўғрисидаги ўз таълимотларига асос солдилар.

Худди ўшандай йўлни бугунги кунда биз ҳам тутишимиз керак. Агар биз Худонинг иродасини тушунмоқчи бўлсак, Исонинг намунасидан ибрат олишимиз лозим. Исо ва Унинг шогирдлари Бутрус билан Павлус никоҳ ва эркак билан аёлнинг вазифалари борасида аввалги фикрни қайта тикламоқчи бўлишганда, улар “Китобларнинг боши”, яъни Ибтидо китобидан фойдаландилар. Стивен Кларк ўзининг Man and Woman in Christ номли катта тадқиқотида бу муҳим фикрни такрорлайди:

Янги Аҳднинг бошқа муаллифлари, айниқса Павлус Исо Масиҳ таълимоти йўлидан бордилар. Янги Аҳднинг эркак ва аёлга оид кўплаб муҳим парчалари тўғридан-тўғри ёки билвосита тарзда бизни Ибтидо китобининг биринчи уч бобига мурожаат қилишимизга ундайди... Эркак ва аёлнинг вазифаси ҳақидаги Янги Аҳд таълимотини тушунмасликнинг иложи йўқ. Янги Аҳд таълимоти негизида Одам Ато ва Момо Ҳавонинг яратилиш тарихи ва инсон зотининг яратилиш тарихидаги Худонинг режаси мужассамдир1616.

Гарчанд Исо Масиҳ, Бутрус ва Павлус Ибтидо китобида ёзилганларининг ҳақиқатлигини тасдиқлаб, жинсларнинг ўзаро муносабати тўғрисидаги ўз таълимотларини асослаган эканлар, Эски Аҳд Китобидан олинган учта асосий парчани қисқача таҳлил қилиб чиқамиз: Ибтидо 1:26-28; 2:7-25; 3:1-19.

А. ИБТИДО КИТОБИ, 1 – БОБ:

ХУДО СУРАТИДА ТЕНГ ҚИЛИБ

ЯРАТИЛГАНЛАР

Эркак ва аёлнинг яратилиши ҳақидаги Муқаддас Китоб ҳикояси оламдаги қадимий бошқа битиклар фонида умуман такрорланмас ва ноёб кўринади. Унда бутпарастликдан ёки қадимий Яқин Шарқ политеистик динидан зиғирча асар ҳам йўқ. Ибтидо китобида ҳикоя қилинишига кўра, барча мавжудотни фақат Худо Ўзининг Каломи билан яратди. У эркак ва аёлни ўзгача ва ажойиб тарзда яратди; токи улар Унинг суратини олиб юрсинлар ва ердаги Унинг вакиллари бўлсинлар. Жинсларнинг тенглиги ҳақидаги Мусонинг баёноти ўша вақтда жуда дадил қадам бўлган: аёл киши, худди эркак каби, ўзида Худонинг суратини олиб юради. Биринчи эркак илк аёлдан ғоят хурсанд бўлди, уни ҳурмат қилди ва севди. Аёл эркакнинг мулки ҳам, қули ҳам бўлмаган.

Эҳтимол, бу ажойиб, чуқур маънога эга ва илоҳиёт нуқтаи назаридан муҳим ҳисобланган Ёзув парчалари сизга жуда яхши маълум бўлса керак. Шундай бўлса-да, Ибтидо китобининг биринчи бобидан олинган қуйидаги парчаларни диққат билан ўқишингизни ва ундаги маъноларни обдон ўйлаб кўришингизни илтимос қиламан:

1:26 Яна Худо: “Ўз суратимизга кўра, Ўзимизга ўхшаш одамни (ибронийча adam – бу одам, яъни “одамзод” ёки “инсоният” маъносини англатувчи сўз) яратайлик. У денгиздаги балиқлар, кўк юзидаги паррандалар, чорвалар, ҳа, бутун ер юзи ва ерда ҳаракат қилувчи барча маҳлуқот устидан ҳокимлик қилсин”, - деди.

1:27 Шундай қилиб, Худо одамни Ўз суратида, илоҳий суратда яратди. Уларни эркак ва хотин қилиб яратди.

1:28 Худо одамларни муборак қилиб, уларга: “Баракали бўлинглар, кўпайинглар. Ер юзини тўлғазиб тобе қилинглар. Денгиздаги балиқлар, кўк юзидаги паррандалар ҳамда ер юзида ҳаракатланувчи барча ҳайвонлар устидан ҳоким бўлинглар”, - деди.

Қуйидаги ҳолатларга эътибор беринг:

Худо одамларни эркак ва аёл қилиб яратди

Худо икки шахсни аниқ жинсий фарқларга эга – аёл ва эркакни яратди. Худо бу фарқларни ўрнатди ва уларни муборак деб атади. Худо алоҳида, бир-биридан мустақил бўлган эркак ва аёл кўринишини яратишни хоҳламаган. У фақат аёлни, ўзига ўхшаган аёлларни дунёга келтирадиган аёлни яратиб қўйиши мумкин эди. Шунда Худо эркакни яратиши ҳам кераги йўқ эди. Бироқ одамларни турли жинсда яратиб, Худо ўзгача бир мақсадларни кўзлаган. Авваламбор, Худо одамларга улар тегишли бўлган Унинг ўзаро муносабатига хос руҳий ҳақиқатни очиб беришни хоҳлайди, биринчи навбатда – икки жинс вакиллари - эркак ва аёлнинг никоҳи туфайли иккиси бир тана бўлади. “Ҳеч ким ҳеч вақт ўз танасини ёмон кўрмаган. Аксинча, уни озиқлантириб, парвариш қилади. Масиҳ ҳам Ўз умматини худди шундай озиқлантириб, парвариш қилади. Биз Масиҳ танасининг аъзоларимиз, [Унинг эту суягимиз]. Тавротда: “Киши ота-онасини қолдириб, ўз хотинига ёпишиб қолади ва иккови бир тан бўлади”, деб ёзилган. Бу сир буюк ва мен буни Масиҳ ҳамда имонлилар жамоатига ўхшатиб айтяпман” (Эфесликларга 5:29-32).

Иккала жинс вакиллари ўзларида Худо суратини олиб юришларининг факти, улар шахс сифатида тенг эканликларини ва бир хил фазилатларга эга эканликларини исботлайди.

Эркакни ва аёлни Худо ўз суратида яратди

Худо Ўз суратида ва Ўзига ўхшатиб ҳам эркакни, ҳам аёлни яратди. Иккала жинс вакиллари танҳо ва ҳақиқий Худо суратининг соҳибидирлар. Уларнинг юзларида улуғворлик, абадийлик ва қадр-қиммат акс этиб турибди. Ҳайвонлар устидан ҳокимлик қилиш керак, лекин одамлар ҳайвонларга ўхшамайдилар.

Иккала жинс вакиллари ўзларида Худо суратини олиб юришларининг факти улар шахс сифатида тенг эканликларини ва бир хил фазилатларга эга эканликларини исботлайди. Иккала шахс ҳам Худонинг иродасини бажариш учун керак ва баб-баробар муҳим.

Худо эркакка амр этгани сингари, аёлга ҳам

кўпайишни ва ерни бошқаришни амр этган

Худо эркак ва аёлга ҳокимият тожини берди. Худо уларга баракали бўлиб кўпайишни, “... ер юзини тўлғазиб тобе қилишни” амр этди. Бу амрга биноан эркаклар ва аёллар тенг равишда ўзларида Худонинг суратини олиб юрадилар. Шунинг учун улар ер юзини тобе қиладилар ва ўзларига ўхшаган Худонинг суратини олиб юрувчи бошқа одамларни дунёга келтирадилар. Имонсиз одамлар бу дунё уларга тегишли деб ўйлайдилар. Бироқ Худо дунё Ўзига тегишли эканини таъкидлайди. Худо эркак билан аёлни Ўз режасининг ажралмас қисми сифатида яратди, Худо режасига кўра одамлар ер юзида ҳокимлик қилишлари, ер юзини тўлдиришлари керак.

Худо бутун инсониятни “одам” деган бир сўз билан

номлади

Йигирма олтинчи оятда шундай дейилган: “...ўз суратимизга кўра, Ўзимизга ўхшаш одамларни яратайлик...”. “Одам” сўзи бу ерда “одамзод” ёки “инсоният” маъносида қўлланган. Ушбу вазиятда бу сўз жамлик маъносида қўлланган1717. Бу ерда аёллар ҳам, эркаклар ҳам, яъни бутун инсоният назарда тутилади.

Шуни таъкидлаб ўтиш керакки, Худо бутун инсониятни бир сўз билан, оригинал тилда кучли эркак зотини англатувчи сўз билан атаган. Ибтидо китобида (5:1-2) бу ҳақда шундай дейилган: “Бу Одам (ибронийча ‘adam)нинг насл-насабидир: Худо одам (‘adam)ни яратган кунида унга илоҳий сурат берди. У одамларни эркак ва хотин қилиб яратди. Уларни яратган кунининг ўзидаёқ муборак қилиб, уларга Одамзод (‘adam) номини берди (курсив муаллифники). Худо яратилган инсон зотини хотин сўзи билан атамади. “Аёлни Ўзимизни суратимизда яратайлик”, деб айтмади У. Шунингдек, У: “Бандаларни Ўз суратимизда яратайлик”, демади. “Одамни яратайлик”, - деди У.

Recovering Biblical Manhood and Womanhood номли классик асарнинг муаллифларидан бири, кенжа Реймонд Ортлунднинг таъкидлашича, “Худованд бутун инсониятни ‘adam деб атаб, эркакларнинг устунлигидан гувоҳлик берди. Буни Мусо (Ибтидо китобининг) иккинчи бобида дадил эълон қилди”1818.

Б. ИБТИДО КИТОБИ, 2-БОБ:

ТЕНГ, АММО ТУРЛИЧА ҚИЛИБ ЯРАТИЛГАНЛАР

Энди биз Ибтидо китобининг иккинчи бобига ўтамиз. Бу парча бизнинг тадқиқотимизда салобатли ва муҳим ўрин тутади. Ушбу боб жанг майдонида асосий маънога эга. Инжил масиҳийлари бу парчанинг муҳимлигини англамагунларича, улар ўртасидаги эркак ва аёлнинг вазифасига доир баҳс моҳиятини тушуниб бўлмайди. Муқаддас Китобнинг жинслар ўртасидаги ўзаро муносабатига оид бошқа таълимот айнан Ибтидо китобининг шу бобига асосланган. Масиҳ ва Унинг ҳаворийлари никоҳ, шунингдек, эркак билан аёлнинг вазифалари ҳақида гапиришганда, авваламбор шу бобга мурожаат қилганлар. Эски Аҳд изоҳчиси Дерек Киднер бу парчанинг ўн саккизинчи оятидан бошлаб, то йигирма бешинчи оятигача ниҳоятда муҳим эканлиги тўғрисида ғоят соз фикр айтди: “Жинсларнинг ўзаро мулоқоти ҳақидаги Янги Аҳд таълимотининг катта қисми шу парчанинг сўнгги оятларига асосланган, чунки Ибтидо китобининг биринчи бобидаги йигирма еттинчи ва йигирма саккизинчи оятлар бу нуқтаи назарни ёрқин ва тимсолий тарзда тўлдиради”1919. Ибтидо китобининг иккинчи боби бизни Янги Аҳд материалларини қабул қилишга тайёрлайди, зеро биз келажакда албатта булар билан танишиб чиқишимизга тўғри келади.

Ибтидо китобининг иккинчи боби – бу Масиҳ ва Унинг ҳаворийлари никоҳ, шунингдек, эркак билан аёлнинг вазифаси ҳақида гапирганларида, авваламбор шу бобга асосланганлар.

Шунинг учун энг аввало шу бобни диққат билан ўқиб чиқиш лозим. Ўқиганларингизни яхшилаб ўйлаб кўринг ва имкон қадар қисқача маъносини эслаб қолинг. Қуйида тавсия этилган оятларга алоҳида эътибор қаратинг:

2:7 Ўша пайтда Худованди Карим ернинг тупроғидан одам (яъни эркак жинсидаги инсонни, Одам Ато) ни ясаб, унинг димоғига ҳаёт нафасини пуфлади. Шу йўсинда одам тирик жон бўлди.

2:15 Шундай қилиб, Худованди Карим одамни Адан боғини ишлаб парвариш қилиш учун у ерга жойлаштирди.

2:16 Худованди Карим одамга буюриб деди: “Сен бу боғнинг ҳар бир дарахтидан еявергин.

2:18 Яна Худованди Карим: “Одамнинг ёлғиз бўлиши яхши эмас, энди унга муносиб мададкор яратаман”, - деди.

2:19 У тупроқдан ҳар хил дашт ҳайвонини, кўкда учувчи ҳар хил паррандани ясади ва уларга от қўйиш мақсадида одамнинг олдига келтирди. Одам эса ҳар бир жонли махлуққа от қўйди ва ўша махлуқнинг оти шундай бўлди.

2:21 Шунда Худованди Карим одамни қаттиқ уйқуга мубтало қилди. Одам ухлаб қолгач, унинг қовурғаларидан биттасини олди ва ўрнини эт билан қоплади.

2:22 Одамнинг қовурғасидан Худованди Карим бир хотин барпо қилиб, уни одамнинг олдига олиб келди.

2:23 Шунда одам: “Мана, энди бу суяк менинг суякларимдан, бу эт менинг этимдандир. У хотин киши деб айтилади, зероки у эр кишидан олинган”, - деди.

2:24 Шунинг учун киши ота-онасини қолдириб, ўз хотинига ёпишиб қолади ва иккови бир тан бўладилар.

Ушбу оятлар дунёвий ва диндор одамларни ҳайратга солади. Либерал феминистлар (имонлилар ҳам, имонсизлар ҳам) Ибтидо китобининг иккинчи бобини миф деб ҳисоблайдилар. Уларнинг таъкидлашича, бу ҳикоя умидсиз даражада патриархалдир ва ХХI аср аёлларига ҳеч қандай алоқаси йўқ.

Инжил феминистлари (жинсларнинг тенг ҳуқуқлиги тарафдорлари) Ибтидо китобининг иккинчи боби Худонинг илоҳий Каломи эканлигига ишонадилар. Бироқ улар бу бобда фақат жинсларнинг тенглиги ҳақида гапирилади деб тан оладилар ва ушбу боб эркакларнинг хотинларга нисбатан юқори даражада эканликларини, аёлларнинг эса эркакларга тобе эканликлари далилини инкор қиладилар.

Жинсларнинг тенг ҳуқуқли тарафдорларининг

Ибтидо китобининг иккинчи бобига муносабати

Шарқий колледжда психология профессори ва Инжил феминизми соҳасида етакчи мутахассис Мэри Стюарт Ван Льюэн қуйидагича фикр билдирди: “Яратилиш тарихи (ерни бошқариш) жараёнида эркак киши бошқарувчи вазифасини ўз зиммасига олади, деган жойи йўқ”2020.

Инжил феминистларининг ашаддий тарафдори Ребекка Грутхайс бунга шундай қўшимча қилади: “Ибтидо китобида баён қилинган яратилиш тарихи эркак киши ҳокимият тепасида туриши тўғрисида, аёл киши эса гуноҳга ботгунга қадар унга тобе эканлигини тасдиқловчи ҳеч қандай далил-исбот йўқ. Жинсларнинг иерархия ғоясини Ибтидо китобининг матнидан олиб бўлмайди, чунки уни олишдан олдин бу ғояни матнга киритиш лозим” (курсив муаллифники)2121.

Библеистика профессори лавозимини эгаллаб турувчи ва Уиллоу Крикдаги жамоатнинг асосчиси Гилберт Билезикиан шундай ёзади: “Одам Атонинг Момо Ҳаво устидан ҳокимлик қилишини Худонинг яратиш режасининг бир қисми деб ўргатувчи ҳар бир таълимотни қатъиян равишда инкор этиш керак, чунки бундай таълимот Муқаддас Китоб матнига асосланмаган”2222.

Бироқ Ибтидо китобининг иккинчи бобида жинсларнинг ўзаро муносабати ҳақида Янги Аҳд таълимотини тушунишимизга ёрдам берувчи олтита муҳим ҳақиқат айтиб ўтилганига амин бўламиз. Қуйида баён этилган ушбу ҳақиқатлар бу масалани келажакда ўрганишимизга бизни тайёрлайди.

Худо Одам Атони асосий ҳаракатланувчи шахс қилиб

танлади

Цинциннатидаги Муқаддас Китоб семинариясининг илоҳиёт профессори Джен Контрелл тўғридан-тўғри шундай таъкидлайди: “Барча ҳаракат ва ҳодисалар эркак атрофида айланади... Айнан эркак тарих саҳнасида асосий ҳаракатланувчи шахсдир. Қолган ҳамма одамлар, шу жумладан хотин ҳам, иккинчи даражали, ёрдамчи вазифасини бажарадилар”2323. Коттрел ушбу фикрни янада кенгроқ таҳлил қилади:

“Хотин эмас, эркак киши бутун инсониятга – “одам”24 номини берди (қаранг: 1:26; 2:5 ва 5:2). Яратилишни баён этишда Худо фақат эркак одамга мурожаат қилади (қаранг: 2:16): айнан одам биринчи бўлиб Худонинг ваҳийларини ва панд-насиҳатларини қабул қилади. Аёлга эмас, айнан эркак кишига ҳайвонларга исм қўйишни Худо топширди: “Худованди Карим тупроқдан ҳар хил дашт ҳайвонини, кўкда учувчи ҳар хил паррандани ясади ва уларга от қўйиш мақсадида одамнинг олдига келтирди. Одам эса ҳар бир жонли махлуққа от қўйди ва ўша махлуқнинг оти шундай бўлди. Одам ҳамма чорва туёқларига, ҳамма осмон паррандалари ва дашт ҳайвонларига от қўйиб бўлди, аммо одамга мувофиқ мададкор топилмади” (Ибтидо 2:19-20). Хотин Одамнинг қовурғасидан барпо қилинди, аксинча эмас (2:21-22). Қолаверса, хотин эркак учун яратилган ва унинг ҳузурига келтирилган, бунинг тескариси бўлмаган (қаранг: 2:18-22). Шунингдек, хотин эр учун яратилган ва унинг ҳузурига келтирилган, бунинг тескариси бўлмаган (қаранг: 2:18,22). Шунда айнан эркак одам хотин кишининг яратилиш тарихини изоҳлайди, аксинча эмас (Ибтидо 2:23). Аёл эр кишининг қовурғасидан ясалгани учун Одам унга хотин деб ном берди, аксинча эмас (қаранг: 2:23).

Шундай қилиб, Ибтидо китобининг иккинчи бобини қандай қилиб ўрганмайлик, фақат бир хулосага келамиз. Бу Худонинг эркак киши – одамни яратиши ва одамнинг ёлғиз бўлмаслиги, унга муносиб ва мувофиқ мададкор яратилишининг тарихи... Ушбу бобда санаб ўтилган бошқа воқеалар у ёки бу маънода одамнинг ҳаёти, унинг табиати ва эҳтиёжлари билан боғлиқ бўлган. Шу қаторга хотиннинг яратилиши ҳам киради. Бошқача тарзда бу бобни ўқишнинг ҳеч бир иложи йўқ2524.

Худо биринчи бўлиб Одам Атони яратди

Худованди Карим олдинига эркакни, кейин эса аёлни яратди. Худованди Карим то Момо Ҳаво яратилгунга қадар одамни Адан боғини ишлаб парвариш қилиш учун у ерга жойлаштирди (қаранг: 2:15). Момо Ҳаво яратилгунга қадар Худованди Карим ҳар хил дашт ҳайвонини, кўкда учувчи ҳар хил паррандани яратди ва уларга от қўйиш мақсадида Одамнинг олдига келтирди (қаранг: 2:19). Худованди Карим одамга Адан боғининг ҳар бир дарахтидан еб кўришига ижозат берди. Одам фақат яхши ва ёмонни билиш дарахтидан емади, то Момо Ҳаво келгунга қадар (қаранг: 2:16-17, қолаверса, Худо томонидан тақиқланган дарахтнинг мевасини емасликни Одам Момо Ҳавога етказди).

Одам Ато бутун ер юзининг ҳукмдори эди. У бутун инсон зотининг намояндаси эди, чунки унинг ўзи биринчи одам бўлган. У бутун инсониятни акс эттирарди, зеро инсоният унинг бир ўзида намоён эди.

Одам Атонинг биринчи бўлиб яратилгани тасодиф эмас. Одам Атонинг биринчи бўлиб яратилгани фундаментал маънога эга. Бу ҳодисанинг муҳимлиги Ибтидо китобининг иккинчи боби Худо томондан талқин қилиниши билан тасдиқланади ва бу тасдиқни биз Янги Аҳдда топамиз. Муқаддас Китоб талқини принципларига биноан унинг ўзи ўз матнларига энг яхши изоҳ бўлади. Ёзув ўзини ўзи тушунтиради. Шундай қилиб, Ибтидо китобининг иккинчи боби ёзилишига руҳлантирган Худо, шунингдек, бу матннинг асл маъносини тушунтириб беришга Павлусни руҳлантирди. Муқаддас Руҳ томонидан даъват қилинган Павлус Ибтидо китобининг иккинчи бобининг қисқача маъносини шундай изоҳлаб беради: “Хотин таълим бериб, эркак устидан ҳукмронлик қилишига рухсат бермайман. Хотин сукут сақласин. Чунки олдин Одам Ато, кейин Момо Ҳаво яратилди...” (1 Тимўтийга 2:12-13; курсив муаллифники).

Хуллас, Янги Аҳд Одам Атонинг биринчи бўлиб яратилгани фактини Худонинг иродасини тасдиқлаш учун қўллайди. Бунга асосан эркак киши Худонинг оиласида энг катта бошқарувчи ва мураббий бўлиши белгиланган. Эски ва Янги Аҳдларда раҳбарлик моделига мувофиқ кўрсатилишича, айнан эркак киши Худонинг оиласини ўзига эргаштиради.

Худди ўша раҳбарлик моделини инсониятнинг бутун тарихи давомида кузатиш мумкин. Инсон цивилизациясининг пайдо бўлишиданоқ аёллар эмас, айнан эркаклар одатга кўра жамоатни бошқарганлар2625. Наҳотки бу тасодиф бўлса? Ёки бу Худонинг иноятимикан? Нима учун озодликка эркаклар эмас, аёллар интиладилар? Ибтидо китобининг иккинчи бобида биз бу саволга жавоб топамиз: бошиданоқ бош Яратувчи оила ва жамоат ташкилотининг матриархал ёки жинсларнинг тенглигини кўзловчи шаклларни эмас, патриархал тузумни ўрнатди. Шу сабабли, Одам Ато биринчи патриарх бўлган2726.

Одам Атонинг биринчи бўлиб яратилгани фундаментал маънога эга. Бу ҳодисанинг муҳимлиги Ибтидо китобининг иккинчи боби Худо томонидан талқин қилиниши билан тасдиқланади ва бу тасдиқни биз Янги Аҳдда топамиз.

Худо аёлни эркакнинг қовурғасидан яратди

Қизиқ, Худо эркак ва аёлни турлича қилиб яратган. Худованди Карим тупроқдан эркакни ясаб, унинг димоғига ҳаёт нафасини пуфлади. Шу йўсинда Одам тирик жон бўлди (қаранг: 2:7). Одамнинг қовурғасидан Худованди Карим хотинни яратди (қаранг: 2:21). Аёл эркакнинг қовурғасидан яратилиши нафақат эркак ва аёлнинг бир хил табиатини, балки уларнинг вазифалари турлича эканини исботлайди. Биз буни қаердан биламиз? Муқаддас Китоб шундай дейди.

Янги Аҳд Одам Атонинг биринчи бўлиб яратилгани тўғрисидаги фактни Худонинг иродасини тасдиқлаш учун қўллайди. Бунга асосан эркак киши Худонинг оиласида энг катта бошқарувчи ва мураббий бўлиши белгиланган.

Янги Аҳд Ибтидо китобининг иккинчи боби йигирма иккинчи ояти изоҳига биноан, аёл эркакдан яратилганлигининг факти эркакни аёлдан устун эканлигини тасдиқлайди. Павлус бу оятдан цитата келтирар экан, шундай ёзади: “...Чунки эркак хотиндан эмас, балки хотин эркакдан бунёд бўлган” (1 Коринфликларга 11:8). Шундай қилиб, бу оят “эркак – Худонинг сурати ва иззати қилиб яратилганини, хотин бўлса – эркакнинг кўмакчиси” эканини тасдиқлайди ва “эркак – хотиннинг бошлиғи эканини тушунтиради” (1 Коринфликларга 11:7, 3). Эркак хотиннинг бошлиғи ва аёл эркакка тобе эканлиги ҳақидаги ақида Ибтидо китобининг иккинчи бобидан бошланади. Павлус эркак билан аёл ўртасидаги фарқлар тўғрисида ўз мактубларида ёзар экан, унинг нуқтаи назари Муқаддас Китобнинг ушбу парчасига асосланган.

4. Худо аёлни эркак учун яратди

Агар юқорида айтиб ўтилган учта пункт жинсларнинг тенг ҳуқуқлиги замонавий тарафдорларининг ҳиссини таҳқирласа, унда ушбу фикр улар учун номақбул кўриниши мумкин. Иккинчи бобнинг ўн саккизинчи оятида шундай ёзилган: “Яна Худованди Карим: “Одамнинг ёлғиз бўлиши яхши эмас, энди унга муносиб мададкор яратаман”, - деди”. Худонинг айтишича, одамга мувофиқ бир мададкор яратиш лозим эди. Шунинг учун юзага келган вазиятни тўғрилаш мақсадида Худонинг Ўзи Одам Ато учун “унга мувофиқ мададкор”ни яратди. Момо Ҳаво яна бир эркак бўлмади, у Одам Атонинг клони ҳам эмас, Одам Атога ўхшамас ҳам эди. Аёл биринчи одам сингари эди, лекин шу билан бирга ундан фарқ қилар эди.

Аёл ўзига хос биологик, физиологик ва психологик хусусиятларга эга. Аёл шундай яратилган эдики, у эркакка кўмакчи бўлиши, ўзидан зурриёт қолдириши ва ишлаб Адан боғида Одам Атога ёрдам бериши керак эди. Аёл эркак билан севгида бирлашиши, унинг шериги ва иттифоқдоши бўлиши лозим эди. Бу Муқаддас Китобда аёлнинг илк вазифаларини белгиловчи омил эди; аёл эркакнинг ёрдамчиси бўлиши керак эди.

Эркакка мададкор

“Мададкор” номи Ибтидо китоби иккинчи боби ўн саккизинчи оятида (ибронийча ‘ezer) “ёрдамчи, бирор нимада қўллаб-қувватловчи ва кимгадир мадад берувчи” маъносини англатади. Аёл вазифасини белгилашда бу сўз асосий ва муҳим сўз ҳисобланади. Бу сўз камситиш, хўрлаш, масхаралаш маъносини асло англатмайди. Худованд кўпинча Ўз халқининг “ёрдамчиси, мададкори, нажоткори” деб аталади (қаранг: Забур 9:35; 26:9; 45:2). Аёл Ёзувда мададкор деб аталган бўлса, демак, у ўз вазифаларини бажариш учун қобилият, имконият, восита ва куч билан таъминланган (қаранг: Ҳикматлар 31:10-31).

Аёл киши эркак учун яратилган, аксинча эмас (қаранг: 1 Коринфликларга 11:9). Момо Ҳаво Одам Атонинг қовурғасидан яратилди (аёлнинг келиб чиқиши) ва эркак учун яратилди (аёлнинг вазифаси). Бир илоҳиётшуноснинг айтишича, “эркак кишининг вазифаси уни аёл билан боғлиқлигидан келиб чиқмайди, аксинча, аёл кишининг вазифаси унинг эркак билан ўзаро боғлиқлиги билан белгиланади”2827. Худованди Карим эркак ва аёлни нимага даъват этмасин, бу ҳар доим адолатли, оромбахш, муқаддас ва ардоқлидир. Зеро Худо – Яратувчи, биз эса лоймиз, У биздан Ўзи хоҳлаганини ясайди. Худованди Каримнинг белгилаб қўйишича, эркак – раҳбар, бошқарувчи, аёл эса – ёрдамчи, мададкордир.

“Муносиб мададкор” ибораси билан таржима қилинган ибронийча (kenegdo) сўз “унга мувофиқ”, “унга ўхшаш”, “мос келувчи” ва “уни тўлдириб турувчи” маъноларини англатади. Шундай қилиб, аёл кишининг табиати эркак кишининг табиатига тўлиқ мос келади. Айнан шунда уларнинг тенглиги намоён бўлади. Аёл киши Одам Ато ном берган ҳайвонларга ўхшатилмайди (қаранг: Ибтидо 2:19). Аёл киши ҳам ўзида Худонинг суратини олиб юради.

Янги Аҳдда Ибтидо китобининг иккинчи боби ўн саккизинчи оятига шундай изоҳни биз учратамиз: “...эркак хотин учун эмас, балки хотин эркак учун яратилган” (1 Коринфликларга 11:9). Бу ерда Павлус эркак ва хотин ўртасидаги вазифалар фарқини таъкидлаш учун Ибтидо китобининг иккинчи бобидан фойдаланади. Хотин эркак учун яратилганлиги фактини инобатга олсак, унда “эркак Худонинг сурати ва иззати” эканлигини, шунингдек, “хотиннинг бошлиғи – эркак” эканлигини (1 Коринфликларга 11:7, 3) далил сифатида қабул қилишимиз мумкин.

Бу Муқаддас Китобдаги аёлнинг илк вазифаларини белгиловчи омил эди; аёл эркакнинг ёрдамчиси бўлиши керак эди.

Худо аёлга ном бериш ҳуқуқини эркакка инъом этди

Илк бор гуноҳга йўл қўйишдан олдин Одам Ато ўзининг янги ёрдамчисига ном берди. Худованди Карим аёлни яратиб, Одам Атонинг олдига олиб келганда, у аёлни кўриб шундай деди: “Ниҳоят, бу менинг суякларимдан пайдо бўлган суякдир, менинг этимдан яралган этдир. У Хотин, деб аталгай, чунки у эркакдан яратилгандир” (қаранг: Ибтидо 2:23). Бу атоқли от эмас, турдош от. Гуноҳга йўл қўйилгандан кейин “Одам Ато ўз хотинининг исмини Ҳаво (яъни Барҳаёт) қўйди, чунки у ҳамма ҳаёт эгаларининг онаси бўлди” (қаранг: Ибтидо 3:20).

Кимки нарсаларга, ҳайвонларга ёки одамларга ном берса, ўша ҳокимият ва ҳуқуққа эга бўлади (қаранг: Ибтидо 1:5; 8; 10; 2:19-20). Масалан, ота-оналар ўз фарзандларига исм қўйиш ҳуқуқига эгалар. Одам Атонинг аёлга исм берганлиги факти у махсус ҳокимиятга эга эканидан далолат беради.

Худо эркак ва аёлни табиатан тенг қилиб яратган

Худо Одам Атонинг қовурғасидан унга ёрдамчи яратди. Бу эса эркак ва аёл табиатан тенг эканини исботлайди. Аёл эркак каби табиатан бир эканлигининг далилини эркак тез тан олди. Шунинг учун у шундай деди: “Мана, энди бу суяк менинг суякларимдан, бу эт менинг этимдандир...” (қаранг: 2:23). Масалан, эркак киши ном берган ҳайвонларга нисбатан аёл арзимас мавжудот эмас (қаранг: 2:19-20). Аёл эркакнинг қовурғасидан яратилган, шунинг учун табиатан унга тенг бўлган, демак, аёл ҳам ўзида Худонинг суратини олиб юради.

В. ИБТИДО КИТОБИ, 3-БОБ:

ГУНОҲГА ЙЎЛ ҚЎЙИШ ВА ЖИНСЛАРНИНГ ЖАНГИ

Ибтидо китобининг учинчи бобида эркак ва аёлнинг Худога қарши қилган гуноҳлари тўғрисида ҳикоя қилинади. Улар Худонинг амрини буздилар, яхши ва ёмонни билиш дарахтидан едилар. Улар итоат этмаганликлари ва бунинг натижасида Худонинг амрини бузганликлари гуноҳ деб аталади. Ибтидо китобининг учинчи бобида “нима учун эркак ва аёл бутун умри давомида тер тўкиб меҳнат қилиши, азоб чекиши, жанжаллашиши ва нима учун улар ўлиши кераклиги ҳақида тушунтирилади. Ушбу муаммо гуноҳни келтириб чиқарди, фақатгина гуноҳларни ювибгина нарсаларнинг мавжуд ҳолатига чек қўйиш мумкин”2928. Жинсларнинг ўртасидаги муносабатлар масаласидаги баҳсда ҳамма томонларнинг таъкидлашича, гуноҳга йўл қўйиш эркак билан аёл ўртасидаги муносабатларни салбий томонга ўзгартирди. Келинг, бу ҳодисалар тўғрисидаги ҳикояларни Ибтидо китобида ўқиб чиқамиз:

3:1 Худованди Карим яратган барча дашт ҳайвонлари орасида энг айёри илон эди. Илон хотинга: “Чиндан ҳам Худо, боғдаги ҳеч бир дарахтнинг мевасидан еманглар, деб айтдимикин? – деди”.

3:6 Хотин кўрсаки, дарахтнинг меваси емоққа яхши, кўзга ёқимли ҳамда дид-фаросат топишга фойдали экан. У дарахтнинг мевасидан олиб, еди. Сўнг эрига ҳам берди, эри ҳам еди.

3:9 Лекин Худованди Карим Одамга хитоб қилиб, сўради: “Қаердасан?”

3:16 Кейин хотинга деди: “Сенинг ҳомиладорлик пайтидаги машаққатингни бағоят орттираман. Сен дард билан фарзандлар туғасан. Иштиёқинг эрингга бўлади, у эса сенга ҳоким бўлади”.

3:17 Кейин Одамга деди: “Сен хотинингнинг гапига қулоқ солдинг, Мен ема деб буюрган дарахт мевасидан единг. Энди сен сабабли ер лаънатидир. Умринг бўйи машаққат чекиб, ер ундирган ҳосилдан ейсан”.

3:19 “Сен ердан олингансан ва ерга қайтгунингга қадар пешана тери билан нон еб юрасан. Зеро тупроқдирсан ва тупроққа қайтарсан”.

Инжил феминистлари Ибтидо китобининг учинчи бобида илк бор эркак кишининг ҳукмдорлик концепцияси ва аёлнинг унга тобелиги намоён этилганлигини қатъий туриб маъқулладилар. Иккинчи бобда улар жинсларнинг тенглиги ҳақидаги таълимотни кўрадилар, унда эркак ва аёл ўртасидаги вазифаларнинг фарқи тўғрисида ҳеч нима дейилмаганлигини таъкидлайдилар. Масалан, етакчи феминистлардан бири шундай дейди: “Аёл эркак кишига гуноҳ оқибати туфайли бўйсуна бошлади (қаранг: Ибтидо 3:16 ва ҳоказо). Ибтидо китобида ҳикоя қилинишича, гуноҳга йўл қўйилгунга қадар аёл киши эркакка тобе бўлганига ҳеч қандай ишора йўқ”3029.

Феминизмнинг рақиблари бундай нуқтаи назарга қарши чиқдилар. Уларнинг ҳисоблашича, эркак кишининг ҳукмдорлик концепцияси ва аёлнинг тобелик ҳолати, юқорида биз айтиб ўтганимиздай, Ибтидо китобининг иккинчи бобида аллақачон намоён бўлган. Учинчи бобда ҳикоя қилинаётган гуноҳкорлик эркак кишининг ҳукмдорлигини ва аёлдан устун туришини келтириб чиқармади, аксинча, бу концепцияни бузиб кўрсатади. Ибтидо китобининг учинчи боби матнида мавжуд бўлган учта муҳим ҳолатни, келинг, кўриб чиқамиз.

Жинсларнинг ўртасидаги муносабатлар масаласидаги баҳсда ҳамма томонларнинг таъкидлашича, гуноҳга йўл қўйиш эркак билан аёл ўртасидаги муносабатларни салбий томонга ўзгартирди.

Момо Ҳавонинг йўлдан озиши

Иблис, яъни илон аввалам бор эркакка эмас, аёлга мурожаат қилгани бежиз эмас. Ёлғон ва алдамчилик соҳасида жуда катта тажрибага эга бўлган илон одамларни алдашнинг тўғри усулини излаб топди. Иккала жинсга нисбатан Худонинг иродасидан бохабар бўлган илон эркакка қараганда аёлни васвасага солиш осонроқ эканлигини тушуниб етди. Ва албатта, у ҳақ бўлиб чиқди.

Аёл илон уни алдаганини рўйирост Худога айтди: “Худованди Карим хотинга: - Бу нима қилганинг? – деди. – Илон мени алдади ва мен боғнинг ўртасидаги тақиқланган дарахт мевасидан едим” (қаранг: 3:13). Шундай қилиб илон аёлни нишонга олди ва шу билан бирга нафақат Худонинг яхши ва ёмонни билиш дарахти ҳақида айтганларини шубҳа остида қолдирди, балки Худонинг эр-хотин ўртасидаги муносабатларга оид ўрнатган тартиб-интизом тўғрисидаги ҳақиқатга ҳам шубҳа билан қаратди. Ушбу ҳақиқатга кўра аёл – мададкор, эркак эса – раҳбар бўлиши керак эди. Немис илоҳиётшуноси Вернер Нойер чуқур маъноли сўзларни айтди: “Шунинг учун гуноҳга йўл очиш – бу инсониятни фақат Худога қарши чиқиши эмас, балки эркак ва аёл ўртасида Худо белгилаб қўйган тартиб-интизомни инкор этишдир”3130.

Момо Ҳавони жазолаш

Гуноҳга қадам босиб, Момо Ҳаво бутун аёл зотини азоб-уқубатга – хотин ва она бўлиш вазифасини ижро этишга маҳкум қилди (қаранг: 3:16). Момо Ҳаво жазосининг биринчи қисми унинг қилган гуноҳи учун – она вазифасини бажаришдир. Худо хотинга шундай деди: “Сенинг ҳомиладорлик пайтидаги машаққатингни бағоят орттираман. Сен дард билан фарзанд туғасан...” (3:16).

Жазонинг иккинчи қисми – эр-хотин ўртасидаги никоҳ муносабатларига тааллуқлидир: “...Иштиёқинг эрингга бўлади, у эса сенга ҳоким бўлади”. Бошқача қилиб айтганда, ушбу икки сўз (“иштиёқ” ва “ҳоким бўлиш”)дан “жинслар жанги” деган нарса бошланади. Ушбу контекстда “иштиёқ” ва “ҳокимлик қилиш” сўзларининг асл маъносини аниқлаб олиш жуда мушкул. Айниқса, бу ҳолат “иштиёқ” сўзи маъносига тааллуқлидир3231. “Иштиёқ” ва “ҳокимлик қилиш” сўзларининг маъноси қанчалик чуқур бўлмасин, эркак ва аёлнинг ўзаро мулоқоти бузилади ва бундан эркакларга қараганда, аёллар кўпроқ азият чекмоқдалар.

Гарчанд гуноҳ учун жазо сифатида юборилган азоб-уқубатлар ер юзида охир замонгача тўхтамаса-да, Контреллнинг айтишича, “бу жазоларни биз ўлим сингари пассив қабул қилмаслигимиз керак. Исо Масиҳнинг гуноҳни ювиш қурбонлиги бизга гуноҳнинг ҳар қандай оқибатларига қарши имкон қадар турли усуллар орқали курашишимизга асос бўла олади”3332.

Одам Атонинг жазоланиши

Одам Атонинг қилган гуноҳи учун Худо ер юзини лаънатлади. Фақат оғир ва машаққатли меҳнат туфайли одам ҳосил етиштириб ейди. “Аёлнинг жазоси хотин ва она сифатида унинг шахсиятининг туб маъносига тегиб ўтди; эркак кишининг жазоси эса – унинг ҳаётининг асосий асабига ҳужум қилди: аёлнинг фаолиятига, ишига ва озуқа топишига”3433.

Ва ниҳоят, энг муҳими. Одам Ато ўлиб, яна бошқатдан тупроққа айланиб қолиши керак эди. Одам Ато Момо Ҳаво билан бу ўлим жазосини баҳам кўради. Момо Ҳаво Одам Ато билан бу жазони баҳам кўрди, чунки Момо Ҳаво ер юзидаги унинг биринчи оиласининг таркибий қисми эди. Одам Ато Худо томонидан ушбу оиланинг бошлиғи этиб тайинланган эди. Унинг оила бошлиғи эканлиги шу билан изоҳланадики, гуноҳ қилингандан кейин Худо Ўзининг саволларига жавоб беришга Момо Ҳавони эмас, балки Одам Атони даъват этди, гарчанд гуноҳга биринчи бўлиб аёл йўл қўйган бўлса ҳам (қаранг: 3:9). Бундан ташқари, Одам Атонинг ҳукмронлиги яна шу билан изоҳланадики, бу жуфтлик тўғрисида худди “Одам ва унинг хотини” сингари гапирилади (қаранг: 3:8). Худо ўрнатган қонун-қоидага биноан, биринчи одам илк оиланинг ва бутун инсониятнинг бошлиғи этиб тайинланган (қаранг: Римликларга 5:12; 1 Коринфликларга 15:22, 45).

Хуллас, Ибтидо китобининг биринчи ва иккинчи бобидан шу аён бўладики, эркак ва аёл Худо сурати бўйича ва Унга ўхшатиб яратилганлиги туфайли ҳам тенгдирлар, аммо уларнинг вазифалари ва хизматлари турлича. Эски Аҳднинг қолган қисми бу гуноҳли дунёда жинслар ўртасидаги вазифалар фарқи қандай намоён бўлганини тасвирлайди.

Эски Аҳднинг буюк даҳолари – эркаклардир. Булар қуйидагилардир: Нуҳ, Иброҳим, Аюб, Исҳоқ, Юсуф, Мусо, Ёқуб, Ҳорун, Ёшуа, Шоул, Шомуил, Довуд, Сулаймон, Эзра, Нахимиё, Ишаё, Дониёр, Ҳизқиё ва Еремиё.

Қўшни халқларнинг диний амалиётида аёл коҳинлар кенг тарқалганлигига қарамасдан, Исроилда руҳонийлар фақат эркаклар бўлиши мумкин. Иброний аёл учун руҳоний бўлиш ҳеч бир вазиятга тўғри келмайди. Исроилда аёллардан худо ҳам, коҳин ҳам бўлмаган, ва бу маънода исроилликлар бошқа халқлардан фарқ қилар эдилар.

Тахтни мажбурий йўл билан қўлга киритган Готолиядан ташқари, ҳамма Исроил шоҳлари эркаклар бўлишган.

Барча маълум ва машҳур пайғамбарлар эркаклар бўлишган, ва биз биронта қабила бошлиғи аёллардан бўлганини билмаймиз.

Аммо барибир аёллар Худо халқининг Эски Аҳд тарихидан мустасно эмаслар. Аёллар тўғридан-тўғри Худога мурожаат қилишган, Худо уларнинг ибодатларига жавоб берган. Улар Худога руҳонийлар орқали қурбонликлар келтирар эдилар, Худо билан мулоқот қилишар эди. Эски Аҳддан биз кўплаб мурувватли, ботир, обрў-эътиборли ҳамда ажойиб кучга, доноликка, билимга эга аёллар ҳақида билиб оламиз. Масалан, Худо Иброҳим билан аҳд тузган бўлса-да, Сора ушбу тарихий воқеада ниҳоятда муҳим вазифани бажарди. Ривқо, Роҳила ва Леах эрлари сингари маълум ва машҳур бўлганлар. Бироқ ҳақиқий севги ва вафодорликнинг намоён бўлишига қарамай, бу жуфтликларнинг ўзаро муносабатларида ёвузлик ва бир-бирини манипуляция қилиш ҳолатлари мавжуд.

Эски Аҳдда аёл кишининг асосий вазифаси – бу хотинлик ва оналик вазифасидир. Хотин ва оналикнинг юқори мақоми, масалан, Ҳикматларда мадҳ этилади: “Фаросатли хотинни ким топа олади? Унинг баҳоси гавҳардан ҳам баланд” (Ҳикматлар 31:10). Лекин аёллар жамоат саҳнасига чиққан ҳолатлар ҳам бўлган. Масалан, баъзи бир аёллар “...учрашув чодирига кираверишда хизмат қилганлар...” (қаранг: Чиқиш 38:8), бошқалари эса башоратчи бўлганлар. Дебора Исроилнинг ҳаками ва башоратчиси бўлган3534. Башоратчи Марям эса Исроил хотинлари ичида раҳнамо бўлган.

Эски Аҳд аёл ҳаётининг романтик ёки идеалистик тасвирини бермайди. Биз тамомила реал образни кўрамиз. Эски Аҳд қаттиқ қонунлар, полигамия, яъни айрим халқ ва қабилаларда кўп хотинлилик ва шоҳларнинг ҳарамлари ҳақида очиқ-ойдин ҳикоя қилади. Биз, шунингдек, жинсий алоқаларнинг икки томонлама стандартларини учратамиз (Ибтидо 38:11-26), бунда эркаклар хоҳлаган пайтда ўз хотинларини қолдириб бошқа хотинлар билан алоқа қиладилар, аммо хотинларнинг ўз эрларига хиёнат қилишга ҳақ-ҳуқуқлари йўқ эди. Худо пайғамбар Малаки орқали бундай ишларни қилганларни қаттиқ жазолади (қаранг: Малаҳий 2:13-16). Хотима сифатида Вернер Нойернинг қуйидаги хулосасини келтиришга ижозат этинг:

Келтирилган барча мисолларда Янги Аҳд замонида аёл кишига муносиб баҳо берилмагандек, дискриминация қилингандан кўринади. Шунга қарамай, аёлларга нисбатан ҳурматли муносабатда бўлган Эски Аҳд гувоҳликларига кўра, шуни тан олиш керакки, Доллернинг фикрича, “Исроилда аёл киши ўша вақтдан, кўплаб бошқа халқларнинг заиф жинс намояндаларидан фарқли ўлароқ, етарлича даражада юқори лавозимларни эгаллаб келган”3635.

Эски Аҳд таълимотини қатъий ўзлаштириб олгач, тахмин қилишимизча, биз жинсларнинг ўзаро мулоқоти ҳақида Янги Аҳд таълимотини тадқиқ қилишга ўтишимиз мумкин.

* * *

1 – бобга оид саволлар

1. Биз Ибтидо китобини тадқиқ қилишни бошлашимизнинг бир нечта сабабларини санаб ўтинг.

2. Ибтидо китобининг ҳикоялари тарихий нуқтаи назардан аниқ ва ҳақиқий эканлигига ишонасизми? Жавобингизни асослаб беринг.

3. Ибтидо китобида (1:26-28) қандай ҳақиқатлар мавжуд? Нима сабабдан бу ҳақиқатларни тадқиқотларимиз учун муҳим деб ҳисоблаймиз?

4. Инжил феминистларининг фикрича, Ибтидо китобининг иккинчи боби нимани ўргатади?

5. Одам Атонинг биринчи бўлиб яратилиши жинсларнинг ўзаро мулоқоти ва вазифаси ҳақидаги баҳсда ҳеч қандай маънога эга эмас деган одамга Сиз нима деб жавоб берган бўлар эдингиз?

6. ”Ёзув ўзини ўзи тушунтиради” деган ибора нимани англатади? Муқаддас Китоб изоҳининг бу принципи бизнинг тадқиқотимиз учун нима сабабдан ниҳоятда муҳим?

7. Ибтидо китобининг 1:26-28 ва 2:7-24-оятларини ўқинг. Худо нима учун аёлни яратганини тушунтириб беринг.

8. Ибтидо китобининг 2-боб 7-24-оятларини ўқинг. Одам Ато ва Момо Ҳаво қайси жиҳатдан тенг қилиб яратилганини изоҳланг.

9. Ибтидо китобининг иккинчи бобида ҳикояларнинг қандай деталлари Одам Ато биринчи эр-хотин жуфтлигининг бошлиғи бўлиш фактини тасдиқлайди?

10. ”Гуноҳ қилиш” ибораси нимани англатади? Биз жинсларнинг ўзаро муносабати муаммосини тўғри тушунишни ва бу муаммога ечим топишни истасак, инсон зотининг гуноҳлари оқибатларини (Ибтидо 3-боб) нега тушунишимиз муҳим саналади?

11. ”Одам Ато – биринчи яратилган одам, илк оиланинг ва бутун инсониятнинг боши бўлган” деган ушбу ибора маъносини ўз сўзингиз билан тушунтириб беринг (қаранг: Римликларга 5:12; 1 Коринфликларга 15:22, 45).

12. Эски Аҳдга биноан, қандай раҳбарлик лавозимлари фақат эркаклар учун белгилаб қўйилган?

13. Исо Масиҳнинг хочдаги жасорати эркак ва аёлнинг муносабатига оид Худонинг иродасига қандай таъсир кўрсатади? Ўз жавобларингизни асослаб беринг.

14. Ибтидо китобининг иккинчи бобидан Сиз қандай янгиликларни билиб олдингиз? Ушбу масала юзасидан ўз позициянгизни аниқлаб олишингизга нима ёрдам бериши мумкин?

II

ИСО МАСИҲ ЎЗ ЖАМОАТИГА

РАҲБАР СИФАТИДА

ЭРКАКЛАРНИ ТАНЛАДИ

– Бу жиддий муаммони тушунишда Ибтидо китоби ниҳоятда катта аҳамиятга эга эканлигини мен тасаввур ҳам қилмаган эдим. Энди нимани тадқиқ қиламиз, Павлуснинг мактублариними? – сўради Том.

- Йўқ, эндиликда биз Исо Масиҳнинг Ўзи ҳақида, Унинг эркак жинсига мансублиги ва У томондан ўн икки эркак-ҳаворийлар танлаб олингани ҳақида гаплашамиз.

- Сиз ушбу масалаларни ҳақиқатан ҳам муҳим деб ўйлайсизми?

- Том, ҳар бир масиҳий Исо Масиҳни Раббий деб билади. Шу сабабдан масиҳий учун бизни қизиқтирган масалада Исо Масиҳнинг шахсиятидан ўзга муҳимроқ муаммо йўқ. Яна бир муҳим факт шундан иборатки, Исо Масиҳ эркак бўлиб туғилган ва Унинг иши давомчилари ҳисобланмиш ўн икки ҳаворий ҳам эркак жинсига мансуб бўлганлар.

- Коллежимизнинг баъзи бир профессорлари гапларига қараганда, илоҳиёт нуқтаи назаридан Исонинг эркак жинсига мансублиги ва У ўн икки эркак-ҳаворийларни танлаб олиши ўз-ўзидан ҳеч қандай аҳамиятга эга эмас экан. Уларнинг таъкидлашларича, бундай усулни танлаш шу билан боғлик эдики, эрамизнинг I асрида яҳудий урф-одатларига кўра, аёллар ваъз ўқишлари ва раҳбарлик лавозимларини эгаллашлари асло мумкин бўлмаган. Шунинг учун ҳам жамоат фикрини инобатга олишга тўғри келган.

- Бу Исони очиқдан-очиқ таҳқирлаш–ку! Инжилда Исо Масиҳ мутлақо ботир Инсон сифатида тасвирланган. Исо одамларга уларнинг тасаввурини тубдан ўзгартириб юборган янги таълимотни тавсия қилишдан қўрқмади. Ана шу муҳим тарихий жараёнда жамиятнинг гуноҳли таъсирига Исо берилмади ва аёл кишининг қадр‑қимматини сақлади.

- Жуда яхши гаплар.

- Том, Исо Масиҳ Ўз Жамоатига эркак раҳбарларни танлаб олди. Исонинг эркак жинсига мансублиги ва У атайлаб эркакларни ҳаворийлар сифатида танлаб олиши Худонинг иродасига биноан амалга ошган бўлиб, бу Ибтидо китобининг иккинчи бобида бизга очиб берилган.

- Ҳа, бу ҳақиқатан ҳам жуда муҳим.

- Айнан шундай. Ўтган икки минг йил мобайнида бу икки факт Масиҳ издошларига катта таъсир қилганини аслида инкор қилиб бўлмайди. Бу таъсир ҳанузгача миллионлаб католиклар, православлар, англиканлар, шунингдек, ўз жамоатларида раҳбарлик лавозимларини фақат эркак кишиларга топшираётган консерватив протестантлар орасида ҳам кузатилади. Шунинг учун ҳам, келинг, Исонинг эркак жинсига мансублигини ва У томондан ўн икки эркак – ҳаворийлар танлаганлиги фактини атрофлича ўрганиб чиқамиз.

***

А. ИСО ЭРКАК БЎЛИБ ТУҒИЛИШИ КЕРАК ЭДИ

Исо Масиҳ Ўзида икки табиатни – илоҳий ва инсоний табиатни бирлаштирган. Шундай бўлса-да, У бир Шахсдир. Исо Масиҳ тўлалигича Одам бўлгани учун У ё эркак, ёки аёл бўлиб туғилиши керак эди. У бу дунёга эркак сингари, Худонинг қизи бўлиб эмас, Худонинг Ўғли сифатида келди.

Инжил феминистларининг таъкидлашича, Масиҳнинг бу дунёга Эркак суратида келиши амалий нуқтаи назардан зарурат эди. Уларнинг фикрича, агар Масиҳ бу дунёга аёл сифатида келганда эди, I аср маданий муҳитига биноан ваъз ўқишга ва одамларни бошқаришга Унга рухсат берилмаган бўлар эди. Феминистларнинг илоҳиёт позицияси учун Исо бутунлай Одам бўлганлигининг далили ниҳоятда муҳимдир. Аммо Унинг эркак жинсига тегишли эканлиги, дейди улар, илоҳиёт нуқтаи назаридан ҳеч қандай маънога эга эмас.

Исо Масиҳнинг эркак жинсига мансуб бўлгани тўғрисида

феминистик нуқтаи назар

Ребекка Грутхайс шундай ёзади: “Тарихан, ўша даврнинг шарт-шароитларидан келиб чиққан ҳолда, Худонинг эркак сифатида намоён бўлиши зарурат эди. Аммо Худо на эркак, на аёл жинсига мансуб бўлганлиги учун, Унинг суръати ҳам эркакда, ҳам аёлда бир ҳил даражада намоён бўлгани учун, аслида, илоҳиёт нуқтаи назаридан қараганда, Худо эркак жинсида дунёга Инсон бўлиб келишга мажбур эмас эди”3736. Ребекканинг таъкидлашича, “Илоҳиёт нуқтаи назаридан Масиҳнинг эркак бўлиб келганини муҳим ва зарур далил деб ҳисоблаш – Масиҳ ҳам эркакларнинг, ҳам аёлларнинг гуноҳларини ювиш учун келганини шубҳа остида олишдир”3837.

Гордон-Конуэлла диний семинариясида Янги Аҳд бўйича лекциялар курсини ўқувчиларга етказувчи профессор Аида Безаксон Спенсер қуйидагича таъкидлайди: “Худо ҳақиқатдан ҳам бу дунёга эркак сифатида келди, лекин энг аввало У бу дунёга Одам сифатида ташриф буюрди; акс ҳолда қутқарилиш маълум бир маънода аёлларга нисбатан эркакларга кўпроқ даражада тайёрланган бўлар эди”3938.

Бироқ Исонинг эркак бўлиб туғилиши тасодиф эмас. Бу ҳам Муқаддас Китоб нуқтаи назаридан, ҳам илоҳиёт концепцияси бўйича мутлақо зарурат эди. Муқаддас Китоб Исонинг жинсига нисбатан ҳам, Унинг жинсига қўйилган талабларга нисбатан ҳам сукут сақлайди. Шу муносабат билан Контрелл қуйидагиларни ёзади: “Бу факт (Исонинг эркак жинсига мансублиги) нинг муҳимлиги Муқаддас Китобнинг бошидан охиригача – Ибтидо китобидан бошлаб то Ваҳий китобининг тугашигача кузатилади ва тасдиқланади”4039.

Худонинг қутқариш режасига биноан Исо Масиҳ Ўзида Момо Ҳавонинг эмас, Одам Атонинг ўзгача қиёфасини намоён этади. Бир илоҳиётшунос бу ҳақда шундай дейди: “Одам Ато ҳам, Масиҳ ҳам бу дунёга Худонинг махсус ҳаракати туфайли кириб келишди. Иккиси ҳам бу дунёга гуноҳсиз келишган; иккиси ҳам Худо уларда кўриб турган одамларнинг қизиқишида ҳаракат қилишди... Одам Ато, Момо Ҳавонинг эри сифатида, Келин бўлган Имонлилар жамоатининг Куёви тимсолидир”4140.

Янги Аҳд Одам Атони “келажак Зотнинг тимсоли”, деб атайди (қаранг: Римликларга 5:14). Бу ҳолатда тимсол сўзи Эски Аҳддаги шахс ёки ҳодисалар Янги Аҳднинг шахси ва ҳодисаларининг тимсоли сифатида “келажак Зотнинг тимсоли” маъносини англатади. Масалан, Одам Ато Исо Масиҳнинг тимсоли бўлган. Яъни Исо “сўнгги Одам Ато” ва “иккинчи одам”дир. “Тавротда ёзилишича, “Биринчи одам – Одам Ато тирик жон бўлди”. Охирги Одам эса ҳаётбахш Руҳ бўлди... Биринчи одам ердан, яъни тупроқдан пайдо бўлган. Иккинчи Одам (Раббимиз Исо) эса осмондан тушган” (1 Коринфликларга 15:45, 47). Биринчи Одам олдига қўйилган вазифани бажара олмади, лекин сўнгги Одам бунинг уддасидан чиқди. Одам Ато бутун инсониятнинг боши бўлгани сингари, Исо Масиҳ ҳам янги одамнинг Боши бўлди. Шунинг учун Масиҳнинг эркак киши бўлиб туғилишини инкор этиш Худонинг қутқариш режасини тубдан бузиб кўрсатади. Исонинг эркак бўлиб туғилиши заруратини тан олишни феминистларнинг истамаслиги – жиддий ва мудҳиш хатоларга олиб келади.

Исонинг эркак жинсига мансублиги зарурати билан бир қаторда Унга Нажоткор сифатида даъво этилаётган бошқа Муқаддас Китоб талаблари ҳам турибди. Масалан, Исонинг айтишича, “нажот яҳудийлардандир” (қаранг: Юҳанно 4:22). Шунинг учун У яҳудий бўлиб туғилиши керак эди. Қолаверса, Масиҳ боши Иброҳим билан Довудга бориб тақаладиган наслнинг тўнғичи бўлиб туғилиши керак эди, чунки У Худо ваъдаларининг қонуний меросхўри, ҳақиқий зурриёти бўлиши лозим эди. У Исроилнинг маликаси эмас, ҳақиқий Шоҳи, оламнинг бекаси эмас, Раббийси, Нажоткори, Куёви, мукаммал Эр ва Худонинг Фисиҳ Қўзиси бўлиши керак эди.

Исо фақатгина оддий Одам бўлиб эмас, балки айнан эркак бўлиб туғилиши керак эди.

Исонинг эркак жинсига мансуб эканлигига ва Унинг фақатгина эркакча номларига, Ёзувдаги вазифасига Муқаддас Китобнинг махсус урғу бериши шундан далолат берадики, Худо оламнинг гуноҳини нафақат оддий Одам туфайли, балки эркак жинсига мансуб Одам орқали кечиришни режалаштирди... Биз Уни эркак жинсининг вакили сифатида қабул қилишни давом эттиришимизнинг далили шуни тасдиқлайдики, Унинг эркак жинсига мансублигини фақатгина маданий маросимларга ён бериш деб ҳисоблаб бўлмайди”4241.

Шубҳасиз, Исо Масиҳ – бу Худонинг энг тўлиқ ваҳийси. У – танадаги Худодир. Шунинг учун ҳам У эркак қиёфасида намоён бўлиши керак эди. Муқаддас Китобдаги Худо Ўзини Муқаддас Ёзувда эркак жинсига мансуб бўлган образлар, таърифлар ва олмошлар ёрдамида намоён қилади ва таърифлайди. Биз маданий урф-одатларни қадрлаш тарафдори эмасмиз, чунки қадимий Яқин Шарқ ва Ўрта ер денгизи ҳудудининг патриархал маданиятида кўплаб худолар мавжуд эди. Мана улардан баъзи бирлари: қадимий дунёнинг асосий худоларидан бири Миср худоси Исиада; Канъон худоси Астарта; Бобил худоси Иштар; грек худолари Артемида ва Афродита (римлик Венера); римлик худоларнинг маликаси Юнона. Аёл жинсига мансуб худо бўлиш қадимий дунё одамлари учун ҳақоратли ҳисобланмаган. Шунинг учун ҳам Исонинг эркак жинсига мансублигини ўша даврнинг маданий анъаналарига ён босиш деб ҳисоблаб бўлмайди. Қайтанга, иудаизм ва масиҳийлик қадимги асосида ўзининг монотеизми туфайли ноёб ҳодиса ҳисобланган, иудаизм ва масиҳийлик Худосини характерловчи образ ва таърифлар аксарияти эркак жинсига мансуб эди.

Муқаддас Китобдаги Худо Аёл эмас, доимо Эркак. У – Ота, асло Она эмас. Муқаддас Китобдаги Худонинг Учлиги – бу Раббий, Шоҳ, Мураббий, Эр, танлаб олинган халқнинг Халоскори ва Раббий Исо Масиҳнинг Отасидир. Исо Масиҳ Ўз издошларига Худони “Ота” деб аташни ўргатган. У шундай ибодат қилишни ўргатган: “Бизнинг Самовий Отамиз...” деб, “Бизнинг Самовий Онамиз...” деб эмас. Худо-Ота фақатгина ота сингари эмас, балки У – бизнинг Отамиздир; Исо Масиҳ фақатгина ўғил сингари эмас, У – Ўғилдир. Бу номларни фақат шунинг учун ўзгартириб бўлмайдики, ўзгартирилган исмлар одамларга ёқмайди. Муқаддас Китоб ҳикояси қуйидагини исботлайди: Исо Худонинг намояндаси ва Худонинг асосий ваҳийси сифатида дунёга эркак жинсида келиши табиийдир.

Муқаддас Китобдаги Худо аёл эмас, эркак

------------------ -----------------------------------------

Ва ниҳоят, агар сиз Исо Масиҳнинг эркак бўлиб туғилиши зарурлигидан ҳануз шубҳаланаётган бўлсангиз, ҳаворий Павлуснинг сўзларига қулоқ тутинг, зеро Масиҳнинг Ўзи уни танлаб олди ва мажусийларга хизмат қилишга тайинлади: “Хотин таълим бериб эркак устидан ҳукмронлик қилишига рухсат бермайман. Хотин сукут сақласин. Чунки олдин Одам Ато, кейин Момо Ҳаво яратилди” (1 Тимўтийга 2:12-13). Павлуснинг Коринфликларга биринчи мактубдаги илҳомлантирувчи таълимотига эътибор қилинг-а: “Яна шуни билишингизни хоҳлайманки, ҳар бир эркакнинг бошлиғи Масиҳ, хотиннинг бошлиғи эркак, Масиҳнинг бошлиғи эса Худодир” (1 Коринфликларга 11:3). Худонинг сурати ва иззати қилиб яратилгани учун бошини ёпмоғи шарт эмас. Хотин бўлса – эркакнинг иззатидир” (1 Коринфликларга 11:7).

Исо аёл бўлиб туғила олмасди, чунки У аёл бўлиб туғилганда эди, У Ўзининг эркак шогирдларини бошқара олмас эди. Худонинг яратиш режасига биноан айнан эркак кишига ҳукмдор ва раҳбар бўлиш ҳуқуқи берилган. Шундай қилиб, Жамоат Бошлиғи – эркак, Исо Масиҳдир.

Худо халқининг аёллардан худоси йўқ

Худо Ўзини образлар, таърифлар ва олмошлар ёрдамида очиб, бошқа шаклда намоён бўлиши мумкин эди. Аммо У бундай қилмади. У – Шахсиятдир, У Ўзига ўхшатиб ва Унинг суратида яратилганлар билан шахсий муносабатлар ўрнатишга интилади.

Баъзида Муқаддас Китобдаги Худони таърифлашга аёллар образидан фойдаланилади: “Қуддус айтарди: “Эгам мени тарк этди, Яратган мени унутиб қўйди”. Оҳ, хотин эмизикли боласини унутармиди?! Ўзи туққан боласига раҳм қилмасми?! Агар хотинлар боласини йўқотсалар ҳам, Мен сени асло унутмайман” (Ишаё 49:14-15). “Боласини овутган бир она каби овутаман сизни, Қуддус сизлар учун тасалли бўлади” (Ишаё 66:13). Аммо бу – бир объектни бошқасига ўхшашга интилишдаги нутқнинг фигураси, яъни ўхшатиш. Масалан, Ишаё пайғамбар китобида шундай дейилган: “Узоқ вақт сукут сақладим, жим турдим, Ўзимни тутдим. Энди эса туғаётган аёлдай оғир нафас оламан, фарёд қиламан” (Ишаё 42:14). Бу ерда Худонинг Ўз халқига қарата айтилган ноласи туғаётган ҳомиладор аёлнинг қичқириғига ўхшатилади. Лекин бу оятда Худо – туғаётган аёл ёки Худо – аёл эканлигига ҳеч қандай ишора қилинмаган, ҳаттоки назарда ҳам тутилмайди. Худди ўша образ Муқаддас Китобнинг бошқа жойларида ҳам ўхшатиш сифатида ишлатилади. Мусо ва Павлус, масалан, ўз ҳис-туйғуларини ва ҳаракатларини тасвирлаш учун тўлғоқ тутиб туғаётган аёл ёки меҳрибон энага ёҳуд эмизувчи хотин образларидан фойдаланадилар. “Болаларим, Масиҳ сизларда гавдаланмагунча, мен сизларни янгитдан туғаётгандай, тўлғоқ азобидаман” (Галатияликларга 4:19). “Биз Масиҳнинг ҳаворийлари каби олдингизга салобат билан келишимиз мумкин эди. Аммо болаларини ардоқлаган бир энага каби орангизда ювош бўлдик” (1 Салоникаликларга 2:7). “Шу халқнинг ҳаммасини мен қорнимда кўтариб юрганмидим?! Уларни мен туққанмидим?! Нимага унда Сен менга: “Энага чақалоқни кўтариб юргандай, сен бу халқни Мен ота-боболарингга ваъда қилган юртга қўлларингда кўтариб бор”, деб айтяпсан (Саҳрода 11:12). “Ой–куни тўлган аёл дард билан туғади. Аммо бола туғилгандан кейин, дунёга одамзод келди, деб қувонади ва чеккан дардини унутиб юборади. Шунга ўхшаш сизлар ҳам энди ғам-қайғу чекяпсизлар. Лекин Мен сизларни яна кўраман ва юрагингиз қувончга тўлади. Қувончингизни эса сизлардан ҳеч ким тортиб олмайди” (Юҳанно 16:21-22). Исо танланган халқни қутқариш истагини қуш ҳимоясиз полапонларни ўз қаноти остига олишига ўхшатади. “О, Қуддус, Қуддус! Пайғамбарларни ўлдирувчи ва ҳузурингга юборилганларни тошбўрон қилгувчи шаҳар! Товуқ ўз жўжаларини қанотлари остида қандай тўпласа, Мен ҳам сенинг болаларингни неча бор шундай тўпламоқчи бўлдим, сизлар-чи истамадингиз” (Матто 23:37). Бироқ бу ўхшатишлар шундан гувоҳлик берадики, ушбу эркаклар асло аёл эмаслар. Уильям Маузер “Муқаддас Китобда ҳеч қандай аёл худо йўқ”, деб айтганда мутлақо ҳақ бўлган4342.

Б. ИСО ҲАВОРИЙ ҚИЛИБ ЎН ИККИ

ЭРКАКНИ ТАНЛАБ ОЛДИ

Исо Масиҳ ердаги ҳаёти пайтида шахсан ўн икки эркакни танлаб олиб уларни хизмат қилишга даъват этди ва уларни “ҳаворийлар” деб атади (қаранг: Луқо 6:13). Ҳаворийларни танлаб олишдан илгари Исо кечаси билан Ўз Отасига ибодатда бўлди. Луқо баён этган Хушхабардан қуйидаги мисраларни ўқиймиз:

6:12 Ўша кунларда Исо ибодат учун тоққа чиқди ва кечани Худога ибодат қилиш билан ўтказди.

6:13 Тонг ёришгач, шогирдларини ёнига чақирди ва ораларидан қуйидаги ўн икки кишини танлаб, ҳаворий қилиб тайинлади...

Исо Масиҳнинг ҳаворийлари

Ҳаворий термини илк бор Раббимиз Исо Масиҳ томонидан ўзгача тарзда танлаб олинган ўн икки ўқувчини, шунингдек, Ўн икки деб номланувчи шогирдларни аташ учун қўлланилган (қаранг: 6:13). Юнонча apostolos сўзи том маънода “юборилган” деган маънони англатади. Ҳаворий сўзининг бундай маъносини ҳисобга олган ҳолда, Исо Ўн икки эркакни Ўзининг элчилари қилиб тайинлади (улар кўнгиллилар бўлмаган). Ҳаворийлар Унинг расмий элчилари, юборилганлари, эмиссарлари, хабарчилари бўлдилар. Уларнинг ҳаммаси – Масиҳнинг тўлақонли вакилларидир, улар одамларга Масиҳнинг таълимотини етказадилар, уларни Муқаддас Руҳ илҳомлантиради, ҳимоя қилади ва йўналтиради. Ўзининг бу ердаги хизмати пайтида Исо Ўз ҳаворийларига шундай деган: “Сизларга яна айтадиганларим кўпу, лекин энди ичингизга сиғдиролмайсизлар. Муқаддас Ҳақиқат Руҳи келгач, У сизларни бутун ҳақиқат йўлига бошлайди. У Ўзича гапирмайди, неки эшитса, ўшани сўзлаб беради, У келажак ҳақида сизларга хабар қилади” (Юҳанно 16:12-13). “Буни Мен сизлар билан эканман айтдим. Ўша Юпатувчи, яъни Менинг номимдан Отам юборадиган Муқаддас Руҳнинг Ўзи сизларга айтган ҳамма сўзларимни У ёдингизга туширади” (Юҳанно 14:25-26). “Отам ҳузуридан Мен сизларга юборадиган Юпатувчи, яъни Отам наздидан чиқувчи Ҳақиқат Руҳи келгач, У Мен тўғримда гувоҳлик беради. Сизлар ҳам гувоҳлик берасизлар, чунки бошданоқ Мен билан биргасизлар” (Юҳанно 15:26-27). “Эй Теофил, Исонинг бажаришга ва ўргатишга киришган ҳамма нарсаларини, чунончи Унинг дастлабки кунларидан бошлаб, то Ўзининг танлаган ҳаворийларига Муқаддас Руҳ амри ила буйруқлар бериб, осмонга кўтарилган кунигача рўй берган ҳамма воқеаларни илк китобимда қаламга олдим. Исо азоб чекиб ўлгандан кейин, қирқ кун мобайнида ҳаворийларга зоҳир бўлиб, Худонинг Шоҳлиги ҳақида уларга сўзлар ва кўп ишонарли исботлар билан Ўзини барҳаёт қилиб кўрсатар эди” (Ҳаворийлар 1:1-3).

Ҳаворийлар Исонинг сўзларини Муқаддас Руҳ кучи орқали беришар эди, шунинг учун ҳам Юҳанно ҳеч бир ғурур ёки ёлғонсиз қуйидагиларни айтади: “Биз эса Худоданмиз. Худони таниган (яъни ҳақиқий имонли) одам бизга (яъни ҳаворийларга) қулоқ солади, Худодан бўлмаган эса қулоқ солмайди. Ҳақиқат Руҳи билан ёлғон руҳини биз ана шундан фарқлай оламиз” (1 Юҳанно 4:6).

Отанинг иродасига мутлақ итоат этиш учун Исо ўн икки эркакни танлаб олди. Улар Исонинг ўн икки ҳаворийси, элчилари бўлишлари керак эди. Шундай қилиб, бу эркаклар Худо Ота томонидан танлаб олинган деб айтиш мумкин. Исо кучли ибодатдан сўнг, Эски Аҳд принципларига риоя қилган ҳолда ва Худо Отанинг бошчилигида ушбу эркакларни ҳаворий этиб танлашга қарор қилди. Ўша даврларда эркаклар жамиятда ҳукмронлик ўринларини эгаллаган, бироқ Исо эркаклардан ҳаворийлар тайинлашига сабаб I аср маданий анъаналарини бузиб қўйиш хавфи эмас эди.

Ҳатто Исо осмонга кўтарилиб кетгандан кейин ҳам илгари ўн икки ҳаворийлардан бири бўлган хоин Яҳудо Ишқариотнинг ўрнига ҳаворий тайинлаш зарурати туғилганда фақатгина эркак кишининг номзоди қўйилган. Юсуф ва Маттиё исмли икки эркакдан қуръа орқали Маттиёни танланди (қаранг: Ҳаворийлар 1:21). Икки йил ўтгач, қайта тирилган Исо Масиҳ Дамашқ йўлида Шоул исмли эркакка зоҳир бўлди ва уни мажусийларнинг ҳаворийси қилиб тайинлади.

Исо Масиҳнинг ҳаётини чуқур ўргана туриб, Масиҳ эркак ҳаворийларни тайинлаганда ўша даврнинг эркакча шовинизми сингиб кетган гуноҳкорона анъаналарини бузишдан қўрққан деб ҳисоблаш мумкин?

-----------------------------------------------------------------

Феминизм тарафдорлари Исонинг Худо томонидан руҳлантирган ўн икки эркакларни ҳаворийлар сифатида танлаш қарорини инобатга олмайдилар. Феминистларнинг таъкидлашича, бу ҳолатда Раббий Ўз даврининг патриархал анъаналарига рози бўлди. Феминизмнинг ашаддий ҳимоячиси қуйидагиларни ёзади: “Наҳотки, ўн икки ҳаворий ичида аёллар йўқлигини I аср маданиятига, ўша даврнинг урф‑одатларига ён босиш деб ҳисоблаб бўлмаса?”4443

Исо Масиҳнинг ҳаётини чуқур ўргана туриб, Масиҳ эркак ҳаворийларни тайинлаганда ўша даврнинг эркакча шовинизми сингиб кетган гуноҳкорона анъаналарини бузишдан қўрққан деб ҳисоблаш мумкин? Феминистларнинг Исо ҳақидаги тасаввурларини тарихий далил-исботлар инкор этади. Муқаддас Ёзув Исо ҳақида нималар дейишини кўриб чиқинг.

Исо ҳеч нимадан қўрқмаган

Ўша вақтда мавжуд бўлган урф-одатларни бузишда ёки Ўз даврининг диний пешволарини фош қилишдан Исо асло қўрқмаган. Исо Масиҳ уларни қўрқмасдан ва шиддат билан қоралаган. Исо уламою фарзийларни мунофиқлар, басир пешволар, нодону кўрлар, қабиҳликларга тўла, оҳакланган қабрларга ўхшатади; бева аёлларнинг уйларини шилиб, хўжакўрсинга узоқ дуо ўқишларини, улар қанчадан-қанча пайғамбар, донишманду уламоларни ўлдиришларини, кимларнидир хочга михлашларини, яна кимларнидир ибодатхоналарда қамчилаб шаҳардан шаҳарга қувғин қилишларини, чивинни пеш қилиб туяни ютиб юборадиган басир пешво эканликларини, заҳарли илон эканликларини, қонунсизликка тўлиб тошган жаҳаннам ўғли эканликларини фош этади (қаранг: Матто 23). Исо Ўз ҳаётини хавф остига қўйиб, маъбадда олди-сотди қилаётган сотувчиларни ва саррофларни қувиб чиқарди. Исо руҳий мажбуриятларига совуққонлик билан қараб уларни бажармаётган ва ўз фойдаларини ўйлаб бошқа одамларни ишлатган руҳонийларни қоралади.

Исо Масиҳ таълимоти ва хизматида Ўз даврининг гуноҳли инсоний анъаналарига мослашмади. Аксинча, Исонинг таъкидлашича, Унинг таълимоти ва Унинг йўллари “янги мешлар” учун керак бўлган эндигина тайёрланган “янги шаробга” ўхшайди. Шунингдек, Унинг янги ва соф таълимотини эски, чириган мешларга қуйиб бўлмайди, чунки бутпараст иудаизмнинг меши йиртилиб кетади. Исо шундай дейди: “Шунингдек, янги шаробни ҳам эски мешга қуймайдилар. Чунки эскининг таги тушади, шароб тўкилади ва меш ҳам нобуд бўлади. Аксинча, янги шарбни янги мешга қуядилар, у ҳам, бу ҳам сақлаб қолинади” (Матто 9:17). Муқаддас Руҳнинг етакчилигида ва Эски Аҳд пайғамбарларининг барчасига қараганда Исо оғишмай “эскилик сарқитига” қарши чиқди, чунки фарзийлар ва уламолар ўз урф-одатларини деб Худонинг амрларини бир четга йиғиштириб қўйишни бошлайдилар. Шунингдек, фарзийлар ўзлари ўрнатган урф-одатларни деб Худонинг каломини бекор қилишди (қаранг: Марк 7:23). Шаббат куни билан боғлиқ бўлган анъаналарга Исо бир неча бор қарши чиққан, чунки У Ўзини Шаббатнинг Раббийси деб эълон қилган. Айнан шу каби эътирозлар ва қарши чиқишлар туфайли дин пешволари Исога ўлим жазосини ҳукм этишди.

Исо доимий равишда яҳудий дин устозларининг маълум анъаналарини бузгани учун ҳам Уни ёмон кўришарди, Уни хочга тортишга шу ҳам сабаб бўлди. Бироқ Исонинг ҳаттоки энг ёвуз душманлари ҳам Уни доимо рост гапиришини тан олишга мажбур эдилар. У ҳеч нимадан қўрқмас эди, ҳеч кимга хушомадгўйлик ҳам қилмасди. Фарзийлар Исога шундай дедилар: “Устоз, Сиз одил эканингизни биламиз. Сиз Худонинг йўлини тўғри ўргатасиз. Бирор кишига хушомадгўйлик, юз–хотирчилик қилмайсиз” (Матто 22:16).

Исо Ўз даври анъаналарининг тарафдори бўлмаган

Турли урф-одатлар ва одамларнинг ривоятлари билан тузоққа илинган I аср Исроилига Исо тақдим этган янги таълимотнинг кўлами бениҳоят улкандир. Исонинг таълимоти ва аёлларига бўлган Унинг муносабати янги ва ўзгача эди. Аёлларга қараганда эркакларнинг устунлиги анъаналарига қарши чиқишга, бу анъаналарнинг ҳимоячилари билан баҳсга киришишдан Исо асло чўчимади. Ҳаммани ваҳима босди. Одамлар ўзаро фикр юритиб шундай дейишар эди: “Бу нима гап? У ёмон руҳларга ҳам қудрат билан буюради, руҳлар эса Унга бўйсунади!” (Марк 1:27). Келинг, мана нималарни ўйлаб кўрайлик:

Кўплаб цитата келтириладиган Тоғдаги ваъзда Исо доимо шундай сўзларни таркрорлайди: “Қадимгиларга ... деб айтилганини эшитгансиз... Лекин Мен сизга айтаман...” (Матто 5:21-48). Хусусан, Исо эркакларнинг осонгина ажрашиши мумкин бўлган, эркаклар қадрлаган анъанага қарши бош кўтарди. Масиҳ давридаги кўплаб эркакларнинг ҳисоблашича, қонунга мувофиқ улар хотинлари билан ҳар қандай баҳона туфайли осонгина ажралишлари мумкин эди. Бунинг учун эркак хотинига талоқ хати ёзсагина кифоя. Бироқ Исо Масиҳ бундай анъанага чек қўйди. Мутлақ ҳокимиятга эга сифатида У эр ва хотиннинг бир-бирига содиқлигига ва вафодорлигига асосланган олдинги бир шоҳлик анъанасини қайта тиклади. Ажралишнинг ягона сабаби – хиёнат, бевафоликни Исо чегаралаб қўйди. У шундай дейди: “Қадимгиларга дейилганки: “Ким хотини билан ажралмоқчи бўлса, унга талоқ хатини ёзиб берсин”. Лекин Мен сизга айтаман: ким бевафолик айбидан бошқа сабаб билан хотинидан ажралса, унга зино қилишга сабаб топиб беради. Шунингдек, ким ажралган хотинга уйланса, зино қилган бўлади” (Матто 5:31-32). “Исони синаш ниятидаги баъзи фарзийлар Унинг олдига келиб: - Эркак ҳар қандай сабабга кўра ўз хотинидан ажралиши мумкинми? – деган саволни бердилар... Исо уларга деди: - Ким бевафоликдан бошқа сабаб туфайли хотинидан ажралиб, ўзгага уйланса, зино қилган бўлади. Шунингдек, эридан ажралган хотинга уйланган ҳам зино қилган бўлади” (Матто 19:3, 9).

Худди ўша Тоғдаги ваъзда Исо шундай деган: “Қадимгиларга: “Зино қилма”, - деб айтилганини эшитгансизлар. Лекин Мен сизга айтаман: ким бир аёлга шаҳват билан қараса ҳам, аллақачон кўнглида у билан зино қилган бўлади” (Матто 5:27-28). Ўзи билан ўзи овора бўлган, ўзига бино қўйган дин пешволари ўз солиҳликлари билан мақтанар эдилар, чунки улар жисмонан фаҳшлик қилмаганлар. Бироқ аёлларга шаҳват билан қараган ёки аёл ҳақида ўйлаган эркак аллақачон кўнглида аёл билан зинога йўл қўйганлиги, бундай эркакнинг юраги нобуд бўлганлиги, унинг ўзи эса Худо олдида гуноҳкор ҳисобланиши тўғрисида Исо огоҳлантирган. Шунинг учун ҳам эркак шовинизми билан руҳланган анъаналарга амал қилган кўплаб дин пешволарини Исо қоралади.

Исонинг аёллар билан қилган мулоқоти одамни ҳайратга соладиган даражада эди. Кунларнинг бирида Исо шогирдларини қойил қолдирди. Чунки яҳудийлар самарияликлар билан ҳеч қандай алоқа қилишмас эди. Бироқ Исо ўрнатилган барча қонун-қоидаларни бузган ҳолда Худонинг ҳақиқатлари ва бу ҳақиқатларнинг илоҳий ва ахлоқий хусусиятлари тўғрисида самариялик аёл билан узоқ суҳбатлашди (қаранг: Юҳанно 4:9-27). Бу аёлнинг гувоҳлиги туфайли кўплаб одамлар Исога юз тутишди ва Унга имон келтиришди.

Исо Лазарнинг опаси Марямни унинг зеҳни ўткирлиги ва ахлоқий жиҳатдан тўғри йўлни танлагани учун мақтади. Биринчи бор – Марям Исонинг оёқлари олдида ўтириб, Унинг сўзларини тинглаганда, Марта тайёргарчилик ишлари билан жуда овора эди. Марям зарур бўлган биттагина ишни – ўзи учун яхши улушни танлади ва бу ундан тортиб олинмайди (қаранг: Луқо 10:42). Иккинчи бор – Исо Байтанияда меҳмонда ўтирган пайтда. Марям бир шиша соф, қимматбаҳо сунбул мойи олиб келди ва Исонинг оёқларига суриб, сочлари билан Унинг оёқларини артиб қуритди. Мойнинг ҳидидан уй хушбўй исга тўлиб кетди. Бироқ Исонинг шогирдлари ва бу ерга тўпланганлар Марямнинг қилган ишининг маъносини тушунмадилар (қаранг: Юҳанно 12:1-8).

Исога кўплаб аёллар эргашиб юрар эдилар. “Орадан кўп ўтмай, Исо шаҳару қишлоқлар бўйлаб Худо салтанати тўғрисидаги Хушхабарни тарқатар эди. Ўн икки шогирди У билан бирга юришар эди. Шунингдек, ёмон руҳлардан ва турли касалликлардан халос бўлган бир неча аёллар, шу жумладан ичидан еттита жин чиқиб кетган магдадалик Марям, Ҳироднинг сарой бошқарувчиси Хузанинг хотини Йўанна, Сусанна ва бошқа кўп аёллар ҳам Исо билан юриб, ўз мол-мулкларини сарф қилиб, Унинг тирикчилигига хизмат қилишар эди” (Луқо 8:1-3). Бу аёллар Раббий Исо Масиҳни яхши кўрардилар ва Унга хизмат қилиш ва ёрдам бериш учун доимо У билан бўлишни хоҳлар эдилар. Исо хурсандчилик билан уларнинг хизматларини қабул қилар эди.

Бир неча аёл ва магдалалик Марям Исо Масиҳ тирилиши биланоқ Уни биринчилар қаторида кўришга муяссар бўлдилар. Исо Марямга деди: “Менга қўл тегизма! Мен ҳали Отамнинг ҳузурига чиққаним йўқ. Сен бориб биродарларимга шундай деб айтгин: Мен Ўз Отам ва сизларнинг Отангизнинг, Ўз Худойим ва сизларнинг Худойингизнинг ҳузурига чиқиб кетяпман”. Юҳанно баён этган Хушхабарда Раббий Исо тирилгандан кейин магдалалик Марям билан кўришгани тўғрисидаги ҳодиса Янги Аҳдда ниҳоятда ўзгача тарзда тасвирланган (қаранг: Юҳанно 20:1-18).

Қайта тирилган Раббий имонлиларга берган янги ва энг муҳим амр қуйидагичадир: “...бир–бирингизни севинглар. Мен сизларни қандай севган бўлсам, сизлар ҳам бир–бирингизни шундай севинглар.35 Агар бир–бирингизни севсангиз, сизлар Менинг шогирдларим эканингизни ҳамма шундан билиб олади” (Юҳанно 13:34-35). Келтирилган қурбонлик ва беминнат масиҳийча севги жинслар ўртасидаги жанг беҳуда эканлигини намоён қилди. “Ўзининг севги амри билан... У эркак жинсининг ҳар қандай эгоизмини ёки аёлларни тахқирлашнинг турлича кўринишини батамом йўқ қилди. Эркак ва аёл жинси ўртасидаги гуноҳ туфайли бузилган ва бунинг натижасида нотўғри талқин қилинган ўзаро муносабатларни тиклаш учун Исо ягона йўл – севгини амр этди. Айнан шу амрга итоат қилган ҳолда жинслар ўртасидаги ўзаро ижобий муносабатлар қайта тикланади ва ривожланади”4544.

Турли урф-одатлар ва одамларнинг ривоятлари билан тузоққа илинган I аср Исроилига Исо тақдим этган янги таълимотнинг кўлами бениҳоят улкандир. Исонинг таълимоти ва аёлларга бўлган Унинг муносабати янги ва ўзгача эди. Аёлларга қараганда эркакларнинг устунлиги анъаналарига қарши чиқишга, шунингдек, бу анъаналарнинг ҳимоячилари билан баҳсга киришишдан Исо асло чўчимади.

------------------------ -----------------------------

Исо аёлларнинг ишончини оқлади

Ердаги бутун ҳаёти давомида Исо аёлларни янгича ва ўзгача тарзда ҳурмат қилди, ҳимоя қилди ва улуғлади. У эркак шовинизми тарафдорларидан ва уларнинг ёвуз ҳаракатларидан асло қўрқмади. Аммо шундай бўлса-да, У ҳаворийлик вазифасига барибир эркакларни танлади. Нима сабабдан? Ушбу саволга тўғри жавоб топиш ниҳоятда муҳим масала.

Инжил феминистларининг айтишларича, ўша вақтда аёлларни ҳаворий этиб танлашнинг асло имконияти бўлмаган. Ўша даврнинг тарихий шароитида Исо гарчанд ҳаворий лавозимида аёлларни кўришни истаса ҳам, ҳаворий этиб У фақат эркакларни танлашга мажбур бўлган, деб таъкидлайди феминистлар. Феминизм талқинчиларининг фикрича, ўша вақтнинг Эски Аҳд анъаналарини инобатга олган ҳолда, Худо Ўз каломини соддалаштиришига тўғри келди. Зеро Унинг каломи оддий одамларга тушунарли бўлиши ва улар томондан тан олиниши керак эди4645. Ўша ҳолатда ниҳоят танадаги Масиҳ бу дунёга ташриф буюриши биланоқ, У яна ўша даврнинг патриархал анъаналарига бўйсунишига ва ён босишига тўғри келди. Феминистларнинг фикрича, аёлларни ҳаворий этиб тайинлаб Исо Масиҳ патриархларни хафа қилгиси келмади. Бундай нуқтаи назарга биноан, ҳатто Исо Масиҳ ҳам Ибтидо китобининг учинчи бобида ёзилган қонун-қоидаларни бекор қилиб, қарғишларни олиб ташлай олмас эди!

Бироқ Муқаддас Китоб бунинг аксини таъкидлайди. Исо оламга, аниқроғи яҳудийлар оламига Худо белгилаган вақтда, Худо белгилаган жойга келди. “Лекин замона охирлаб қолганда, Худо Ўз Ўғлини юборди. У хотиндан туғилиб, қонунга бўйсуниб юрди...” (қаранг: Галатияликларга 4:4). Демак, ҳаракат қилиш учун бу жуда қулай вақт эди, агар аёлларни ҳаворий этиб тайинлаш мумкин бўлганда эди, буни фақат Исо қила олган бўларди, зеро фақатгина Исо шундай ҳуқуққа эга. Модомики, Исо ўшанда бунинг уддасидан чиқмаган экан, унда бу ҳолда қандай даврни қулай деб ҳисоблаш мумкин? Жамоат аёл-ҳаворийларни қабул қилишга қачон тайёр бўлади? Эҳтимол, Нью-Йоркдаги Сенека-Фоллзда – 1848 йили аёллар ҳуқуқини ҳимоя қилишнинг биринчи конференциясидами? Ёки бўлмаса, 1949 йили Симон де Бовуарнинг “Иккинчи жинс” номли китоби чоп этилгандами? Мақсадга мувофиқ вақт келганда ва Исо гапиришига рухсат берилганда, эҳтимол, ғарбнинг дунёвий жамияти ҳал қилишига ўзини ҳақ деб ҳисоблар?

Феминистларнинг таъкидлашларига қараганда, агар Исо Ўзини гуноҳ қурбонлиги қилиб эркак ва аёл ўртасидаги жинсий тафовутни йўқ қилмоқчи бўлганда эди, унда ўн икки ҳаворийни аёллардан танланиши имконияти тарихда энг қулай фурсат, деб ҳисобланган бўларди. Ҳаворийларнинг хизмати Имонлилар жамоатининг асосий хизмати саналади. Исо танлаб олган ўн икки ҳаворий Жамоатнинг бутун тарихига жуда катта таъсир кўрсатди. Шунинг учун ҳам ҳаворийларнинг танланиши Исроилда мавжуд бўлган тузумнинг патриархал ҳукмронлигини бузиб ташлашга энг қулай фурсат бўлган. Бироқ Исо бундай йўл тутмади. У эркакларнинг ҳукмронлик анъаналарини давом эттирди.

Исо (худди Ота сингари) Ўз танловининг натижасини жуда яхши англарди. Ўн икки ҳаворий Ёқубнинг ўн икки ўғли билан Исроилнинг ўн икки қабиласини боғловчи занжир бўлиб хизмат қилади (қаранг: Ваҳий 21:12-14)4746. Танлаб олинган Ўн икки ҳаворийнинг эркак жинсига мансублиги – бу ўтган даврда эркакларнинг ҳукмронлик анъаналарини давом эттиришдир. Ушбу ҳолат келажакда ҳам эркак зоти устун бўлишини белгилаб қўяди, чунки ўн икки эркак-ҳаворийнинг исми Янги Қуддус шаҳри пойдеворининг ўн икки тошига ёзилган: “Шаҳар деворларининг ўн икки пойдевори бўлиб, уларда Қўзининг ўн икки ҳаворийси номлари ёзиб қўйилган эди” (Ваҳий 21:14).

Гарчи Исо ҳақиқатан ҳам эр‑хотинлар ҳуқуқи тенглиги курашчиси бўлганда эди (баъзилар шундай деб ўйлайдилар), тарихнинг энг муҳим ва масъулиятли даврида Исо уларга панд берди, деб таъкидлаш мумкин. Агар Исони аёлларнинг “халоскори” ва аёл ҳақ-ҳуқуқларининг ҳимоячиси деб ҳисобласак, бу ҳолатда У ҳаворийлар сифатида олти эркакни ва олти аёлни, ёки ҳеч бўлмаганда, битта аёлни танлаган бўлармиди? Ахир аёл-ҳаворий аёлларга хизмат қилиши мумкин эди‑да.

Ва ниҳоят, биз ўзимизга ўзимиз қуйидагича савол беришимиз лозим: Исо аёлларни ҳаворий этиб тайинлагани учун Уни таъқиб қилишлари мумкин эканлигидан У ҳавотирланганми? Қолаверса, дин пешволари нуқтаи назаридан Исо бошқаларни “ғазаблантирувчи” Ўз таълимоти ва хулқи билан аллақачон қувғинга учраган эди. Контреллнинг айтишига кўра, “аёлларнинг ҳаворий этиб танланганидан норозилик билдириши мумкин бўлган одамлар бусиз ҳам Исога қулоқ тутишмаган бўларди, Уни асло ҳурмат ҳам қилишмасди. Агар Исо ҳаворий аёлларни эркак ҳаворийларга қўшимча тарзда танлашга шу сабабдан журъат этмаганда эди, бу ҳолда У жуда катта имкониятни бой берган ва Унинг стратегияси ҳеч нимага арзимаган бўларди”4847.

Феминистлар, Исо Ўзини гуноҳ қурбонлигига келтириши билан эркак ва аёл ўртасидаги жинсий тафовутни йўқ қилмоқчи эди, деб таъкидлайдилар, агар шундай бўлганда эди, унда ўша давр Ўн икки аёл ҳаворий танлаш учун энг қулай фурсат бўлган.

------------------------------ ------------------------------------------

Феминистлар ўз нуқтаи назарини қандай қилиб асослашса ҳам, бир нарса аниқ: улар ҳаворийлар ўртасида аёл ҳаворийлар йўқлигини Исонинг I аср яҳудий анъаналарига ён босиши билан тушунтирганларида, феминистлар Исо Масиҳни жиддий ҳақоратлаган бўладилар. Ҳаворийларни танлашда агар Исо ўша даврнинг ҳукмрон анъаналарига ён босган бўлса, унда У нимаики қилган бўлса ва аёллар ҳақида нимаики айтган бўлса, ҳаммаси ўз маъносини йўқотади. Феминистлар билан бўлган баҳсимиздан биз бемалол Исони чиқариб ташлашимиз мумкин. Аммо бу ундай эмас. Эркакларни ҳаворийлар этиб тайинлашда Исо Худонинг амрлари асосида ҳаракат қилган (қаранг: Ибтидо 2). Масиҳ жинслар ўртасидаги муаммонинг ягона тўғри ечимини бизга таклиф этади:

Исо Масиҳ жинслар ўртасидаги ёвуз душманлик йўлини эмас, балки тўғри йўлни – ҳамкорлик йўлини кўрсатиш учун келди. Аёллар – бўйсунувчи, эркаклар эса бош бўлган тартибни У йўқ қилиш учун келмади. Балки Исо Масиҳ Ўз севгиси ва марҳамати туфайли мавжуд тизимни тубдан ўзгартириб қайта тиклаш учун келди. Токи барча Худо яратган мавжудот қутқарилиб, Худонинг иродасига кўра яшай олсин. Гарчи биз бу йўлдан юрмас эканмиз, унда эркаклар ҳам, аёллар ҳам мағлубиятга учрайдилар, ҳақиқат эса оламдан яширинганича қолаверади4948.

------------------ ***** -------------------------

2-бобга саволлар

Эркак билан аёлнинг вазифалари ва улар ўртасидаги муносабатлар баҳсида масиҳийликда Исо Масиҳ шахсияти нима сабабдан бундай муҳим аҳамиятга эга? Имкон қадар кўпроқ далил-исботлар келтиринг.

Масиҳийлар, Исо Масиҳ Ўзида икки табиатни мужассамлаштирган, аммо У бир Шахсдир, деб айтганларида, улар нимани назарда тутадилар?

Исо Масиҳ нима сабабдан айнан эркак бўлиб туғилиши кераклигининг бир неча сабабини санаб ўтинг. Қайси бир сабабни сиз энг асосийси деб ҳисоблайсиз?

Исо Масиҳнинг айнан эркак бўлиб туғилиши кераклигини инкор этиш нега Худонинг одамзодни қутқариш хоҳиш–иродасига зид келади? Атрофлича жавоб беринг.

Худога нафақат Ота сифатида, балки Она сингари мурожаат қилишимиз мумкин, деб айтган одамга нима дея оласиз?

Ҳаворий сўзи нимани англатади? Ҳаворийлик хизматига даъват этилиш қандай маънони билдиради?

Исо ҳаворий вазифасига эркакларни танлаб олганига илоҳиёт ва Муқаддас Китоб сабабларини санаб ўтинг.

Аёлга нисбатан мавжуд бўлган анъаналарни Исо Ўз ҳаракатлари билан бузганлигига мисол келтиринг. Нима сабабдан айнан шундай ҳаракат сизда жуда кучли таассурот қолдирди? Нима учун сиз айнан шу мисолни танлаганингизни тушунтиринг.

Аёл ёки эркакнинг вазифаларига нисбатан мавжуд бўлган анъаналарни Исо Ўз таълимоти билан бузганлигига мисол келтиринг. Нима сабабдан айнан шу сўзлар сизда жуда кучли таассурот қолдирди? Нима учун сиз айнан шу мисолни танлаганингизни тушунтиринг.

Эркак киши аёл устидан ҳар қандай ҳукм ўтказишига Исо Масиҳнинг қайси таълимотига асосан чек қўйиш мумкин?

Диний оппозиция ҳузурида Исо Ўзини мард ва ботир тутганлигига мисол келтиринг. Исо ҳаворийларни Ўз даврининг анъаналарига бўйсунганлиги учун эркаклардан танлашга мажбур бўлди, деб таъкидлаган одамга Сиз қандай жавоб қилган бўлар эдингиз?

Нима учун қуйидаги фикрни ҳақиқат деб тан олишни тушунтириб беринг: “Ўн икки ҳаворийни аёллардан танлаш имконияти тарихда энг қулай фурсат ҳисобланган”.

Феминистларнинг Исо Масиҳ эркак жинсига мансублиги ва У томондан ҳаворийликка эркакларни танлаб олиши ҳақидаги позициясини биз нима учун Раббийни ҳақоратлаш деб ҳисоблаймиз? Имкон қадар кўпроқ далил-исбот келтиринг.

Ушбу бобдан Сиз бирор янгилик билиб олдингизми? Жинсларнинг ўзаро муносабати ҳақидаги баҳсда Сиз ўз нуқтаи назарингизни белгилаб олишингизда бу бобдаги қандай янгилик Сизга ёрдам бериши мумкин?

III

ЎЗ ҲАВОРИЙЛАРИ ОРҚАЛИ ИСО МАСИҲ

НИКОҲ ҲАҚИДАГИ ТАЪЛИМОТНИ ЮБОРДИ

– Бу масалани биз қанчалик чуқур ўрганмайлик, у шунчалик қизиқ туюлаверади! – ҳитоб қилди Том.

- Ҳа, - дедим мен, - Шотландия ёзувчиси Томас Карлейлнинг айтишича, “Муқаддас Китобнинг чек–чегараси йўқ”. Сиз Муқаддас Китобни қанчалик кўп ўргансангиз, унинг нақадар чуқур маънога эга эканига гувоҳ бўласиз, чунки Китобнинг муаллифи Худонинг Ўзи. Аслида сиз билан биз мавзуимизни энди ўргана бошладик.

- Энди нима ҳақида сўз юритамиз? – сўради Том.

- Масиҳийнинг никоҳи тўғрисида.

- Исонинг никоҳга оид амрини биз Матто баён этган Хушхабарнинг ўн тўққизинчи бобида кўриб чиққанмиз деб ўйлабман, - деди Том.

- Тўғри, аммо Исо Масиҳ Ўз ҳаворийлари орқали никоҳ таълимоти ҳақида бизга жуда ҳам кўп нарсаларни юборган.

- У Ўз ҳаворийлари орқали никоҳ ҳақидаги таълимотни юборган деганингизда, нимани назарда тутасиз?

- Исо самога кўтарилгандан кейин, ҳаворийлар орқали Ўз хизматини ҳамда шогирдларига таълим беришни давом эттирди. Гарчанд ерда Исо ҳеч қандай хужжат ёки ёзувлар қолдирмаган бўлса ҳам, У илоҳий тарзда ҳаворийларига Ўзининг таълимотини эълон қилишлари ва бу таълимотни ёзма равишда баён этишларига куч ато этди. Шунинг учун ҳам ҳаворийларнинг хушхабарларини инкор этиш – бу Исо Масиҳнинг Ўзига бўйсунмасликни англатади.

- Мен буни билмаган эдим, - деди ажабланиб Том.

- Том, ҳаворийлар Бутрус ва Павлус бизга масиҳийнинг никоҳи ҳақида Исонинг тўлиқ ва тугал таълимотини қолдирганлар. Иккала ҳаворий ҳам никоҳдаги иккала жинснинг тенглигини, шу билан бир қаторда эрнинг ҳукмронлигини ва аёлнинг унга итоат этишини таъкидлаганлар.

- Одамлар нақадар итоат этиш сўзини ёмон кўрадилар! Хотин эрига бўйсунишга мажбур эканлиги ҳақида сўз кетганда, бизнинг колледжимизда баҳс-мунозара авж олади.

- Ҳа, биламан. Шундай бўлса-да, ҳаворийлар айнан шундай масиҳийча таълимотни доимо таъкидлаб, ҳимоя қилиб келганлар.

- Ҳа, Муқаддас Китбда бу ҳақда айтилган, - деб тасдиқлади Том, - эҳтимол, бу таълимотга амал қилиш – ўша даврнинг маданий анъаналарига бўйсунишдир ва бизга нисбатан балки ҳеч қандай аҳамиятга эга эмасдир?

- Бу унчалик осон эмас. Ҳам Павлус, ҳам Бутрус бу таълимотнинг муҳимлигини матонат билан таъкидлайдилар. Бутрусга қараганда Павлус кўпроқ даражада эркакнинг ҳукмронлигини ва аёлнинг унга бўйсунишини қаттиқ туриб талаб қилган. Павлус ўз нуқтаи назарини Эски Аҳддан олинган цитаталар билан тасдиқлаган. Цитаталарда яратилиш тарихи, Исо Масиҳ ва Жамоат ҳақида, Учбирликдаги шахсларнинг ўзаро муносабати, Масиҳнинг амрлари ҳақида айтилган, шунингдек, Павлус ўзининг ҳаворийлик фаолиятидан мисоллар келтирган.

- Эҳ-ҳа! Мен ҳеч қачон бу ҳақда ўйлаб кўрмаган эканман, - деди Том.

- Келинг, ушбу мавзуга оид асосий парчаларни кўриб чиқамиз. Ҳаворийлар масиҳий никоҳининг тузилишини таърифлашда фойдаланаётган сўзларнинг маъносига диққат билан эътибор қилинг. Том, сўзлар ниҳоятда муҳим ўрин тутишини эсингизда тутинг. Сиз одамларга масиҳийлик таълимоти ва ҳақиқатлари тўғрисида гапирганингизда, сўзларни ниҳоятда эҳтиёткорлик билан танлаб олинг. Эсингизда тутинг, биргина ўйламай айтилган сўз бутун бир таълимотни бузиб кўрсатади. Ва яна, ҳаворийлар эркакнинг вазифаси, айниқса, унинг хотинга нисбатан масиҳийча севгиси ҳақида нима дейишганини асло унутманг. Хотин эрига итоат этиши ҳақида баҳс кетганда, эркакнинг аёлга нисбатан қурбонлик севгиси тўғрисидаги Янги Аҳд таълимотини назардан четда қолдирмасликка ҳаракат қилинг.

------------ *** ---------------

А.       БУТРУСНИНГ БИРИНЧИ МАКТУБИ 3:1-7

ИТОАТ ЭТИШ ВА ТУШУНИШ

Бутрус ўн икки ҳаворийдан бири бўлган. У доимо Исо Масиҳнинг ёнида бўлган, Исо нималарни ўргатган бўлса ҳаммасини эшитган, У билан мулоқотда бўлган ва Исо ҳар хил эркак ва аёллар билан кунда қандай қилиб суҳбатлашаётганлигининг гувоҳи бўлган. Исо Масиҳ Бутрусни Ўз Жамоатининг асосчиларидан бири бўлишга ва Ўзининг таълимоти ва ҳаёти ҳақида гувоҳлик беришга даъват этган. Шунинг учун Бутруснинг мактубларини тенги йўқ ва ишончли манба сифатида қабул қилиш мумкин. Исо Масиҳ Бутрусга нимани ўргатган бўлса, у бизга шуни ўргатади. Шунинг учун ҳам бу илоҳий мактублардаги ахборотни билишимиз зарур ва қолганларга ҳам етказишимиз лозим.

Исо Масиҳ эр-хотинлик муносабатлари ҳақида нималар деган? Аниқ ва тушунарли амрларни биз Бутруснинг биринчи мактубидан топамиз:

3:1 Масиҳдан ибрат олиб, сиз – хотинлар ҳам ўз эрларингизга бўйсунинглар. Худо каломига ишонмайдиган баъзи кишилар имон ҳақида бирон сўз айтмасданоқ қойил қолсинлар.

3:2 Сиз – аёлларнинг ор-номусли, покдомон хулқ-атворингизни кўриб...

3:3 Сизнинг жозибангиз ўрилган сочлар, тақилган олтинлар, чиройли кийимлар каби ташқи зеб-зийнатдан иборат бўлмасин.

3:4 Аммо яширин қалбингиздаги ювош ва сокин руҳ сизларнинг сўлмайдиган ички гўзаллигингиз бўлсин. Бунинг Худо олдида қадри азиздир.

3:5 Ўтмиш вақтларда Худога умид боғлаган муқаддас хотинлар ҳам ўзларини шу йўсинда безаб, эрларига бўйсунар эдилар.

3:6 Масалан, Соро биби Иброҳимни жанобим деб атаб, унинг сўзига қулоқ солди. Агар сизлар яхшилик қилишда қунт қилиб, ҳеч қандай қўрқувдан ғулғулага тушмасангиз, Соро бибининг фарзандлари ҳисобланасизлар.

3:7 Шунга ўхшаб, сиз – эрлар ҳам хотинларингиз заиф жинсдан эканлигини ҳисобга олиб, улар билан оқилона муносабатда бўлинглар. Улар ҳам абадий ҳаёт иноятидан баҳраманд бўлгани учун, уларни ҳурматга сазовор ҳисобланг ва ибодатларингизга халал берманглар.

Бутрус аёлларга, эрларингизга бўйсунинглар, деб

амр этган

Ушбу мактубнинг кўп қисми, шунингдек, биз юқорида келтирган парчаларимиз – бўйсуниш мавзусига бағишланган (қаранг: 1 Бутрус 2:11-3:12). Иккинчи бобдан бошлаб Бутрус яхши кўрган китобхонларни “Раббий ҳақи ҳар хил инсоний тартиб-интизомга бўйсунишга...” даъват этади (1 Бутрус 2:13). Бутрус ҳар бир одамни давлат ҳокимиятига бўйсуниши ҳақида гапиради: “...хоҳ олий ҳоким бўлган подшоҳга, хоҳ подшоҳ ўрнида ёмонлик қилганларни жазоловчи ва яхшилик қилганларни тақдирловчи ҳокимга бўйсунинглар” (1 Бутрус 2:13-14); хизматкорлар ёки қуллар ўз хўжайинларига бўйсунишлари лозим: “Эй хизматкорлар, фақат юмшоқ ва хушфеъл хўжайинларгагина эмас, балки феъли-хуйи терс бўлганларига ҳам камоли эҳтиром билан итоат қилинглар. Агар бирор киши Худога ишонганидан виждонан азоб чекиб, ноҳақ ғам-ғуссага чидаса, бу Худонинг иноятидан далолат беради. Агар қилган гуноҳингиз учун таёқ ейишга чидасангиз, бу сизга қандай шараф келтиради? Аммо яхшилик қилиб, азобга чидасангиз, Худо бундан рози бўлади” (1 Бутрус 2:18-20); яна юқорида қайд қилганимиздек, хотинлар эрларига бўйсунадилар (қаранг: 1 Бутрус 3:1-6). Шундай қилиб, ҳокимиятга бўйсуниш – бу фақатгина аёлларнинг муаммоси эмас, балки масиҳийликнинг фазилатидир. “Эркаклар, худди аёллар сингари, - деб ёзади Кларк, - уларнинг устидан тайинлаб қўйилган одамларга бўйсунишлари керак”5049.

Бутрус аёлларга алоҳида амр беради: “...Сиз, хотинлар ҳам ўз эрларингизга бўйсунинглар. Худо каломига ишонмайдиган баъзи кишилар сиз, аёлларнинг ор-номусли, покдомон хулқ-атворингизни кўриб, имон ҳақида бирон сўз айтолмасданоқ қойил қолсинлар...”. Бутруснинг даъвати фақатгина имонсиз эркакларнинг хотинларига қаратилмаган, чунки таҳмин қилинишича, кўплаб эркаклар имонли бўлганлар. Бироқ эътибор қилинг-а, Бутрус “Худо каломига ишонмайдиган баъзи кишилар...”, яъни имонсиз эрлар деб аталганлар масиҳий хотинларнинг покдомон хулқ-атворини кўриб, бирон сўз айтолмасдан қойил қолдилар. Имонли эрларнинг мажбуриятлари еттинчи оятда санаб ўтилган. Шунинг учун хотин эрига, у имонли ёки имонсизлигидан қатъий назар, сўзсиз “бўйсуниши” керак.

а. “Бўйсуниш” (hypotasso) сўзининг маъноси

Юнончадан таржима қилганда бўйсуниш ёки итоат этиш сўзи жинсларнинг ўзаро муносабатлари муаммосидаги баҳсда мавжуд бўлган тўрт асосий манба сўзларининг биридир:

ёрдам / ёрдамчи (иброн. ‘ezer)

бўйсуниш, итоат этиш (иброн. hypotasso)

бошлиқ (юнонча (kephale)

ҳукмронлик қилиш (юнонча authenteo)

Ушбу тўртта сўзнинг маъносини тўғри тушуниш жуда муҳим.

Юнонча hypotasso сўзи феъл бўлиб, “бўйсуниш”, “итоат этиш”, “кимнингдир қўл остида бўлиш” деб таржима қилинади. Ушбу сўз доимо маълум ҳокимиятга бўйсуниш маъносини назарда тутади.

Ҳозирги замоннинг дунёвий жамиятида “бўйсуниш”, “итоат этиш”, “кимнингдир қўл остида бўлиш” ибораларини тилга олсангиз ўзингизни гўё ибтидоий давр одамига ёҳуд эркакча шовинизм тарафдорига айлантириб қўясиз. Кўплаб одамлар ибтидоий давр ҳақида гап кетгандагина (ўшанда эркакларга аёлларга қўпол муносабатда бўлишган) ёки тарихнинг қора даврлари ҳақида гап кетгандагина аёлларнинг эркакларга бўйсуниши ҳақида гапиришади. “Бўйсуниш” сўзи ҳозирги кунларда ўзининг ҳақиқий маъносида қўлланмоқда. Бугунги кунда бу сўз салбий ва манфий тусга эга. Бироқ шундай бўлса-да, бўйсуниш – бу Муқаддас Китоб тушунчаси ва масиҳийликнинг фазилатидир. Бўйсунишсиз биз ўз ҳаётимизни тасаввур ҳам қила олмаймиз.

Бўйсуниш – масиҳийликнинг фазилати эканлиги билан Инжил феминистлари розидирлар, аммо уларнинг ҳисоблашича, масиҳий оиладаги муносабатлар “ўзаро бўйсуниш” асосида яратилиши керак. Улар Худо ўрнатган ва эркакларга тегишли бўлган ажойиб ҳокимиятни инкор этмоқдалар. Хотин кишининг эрга бўйсуниши тўғрисидаги фикр феминистларни худди ҳақоратлагандай, шунинг учун ҳам улар Муқаддас Китоб принципига асосан масиҳий аёл эрига бўйсуниши ва ундан ўзига бўйсунишини талаб этмаслигини жон-жаҳдлари билан инкор этадилар.

Бироқ муаммо шундан иборатки, “бўйсуниш” деб таржима қилинган юнонча сўз мавжуд бўлган маълум бир ҳокимиятга итоат этишни англатади. Хотин эрга бўйсуниши кераклиги ҳақида Бутрус гапирганда, айнан шуни назарда тутган. Ўз фикрини ифодалаш учун у тўғри сўзни танлаган. Муқаддас Учбирлик Инжил теологик семинариясида илоҳиёт бўйича профессор ва жинсларнинг ўзаро муносабатларида анъанавий нуқтаи назарни ҳимоя қилувчи етакчи олим Уэйн Грудемнинг таъкидлашича, бўйсуниш маъносини англатувчи юнонча сўз “ҳеч қачон “ўзаро бўйсунишни” назарда тутмаган, аммо ҳар доим маълум ҳокимиятга бўйсунишни англатган”5150. Қолаверса, Грудемнинг ҳисоблашича, “ҳар бир мисолда А шахсни Б шахсга “бўйсунишга” амр этганларида, Б шахс А шахсда йўқ бўлган ажойиб ҳокимиятга эга эканлигини намоён қилади”5251. Янги Аҳддан олинган қуйидаги мисолларга эътибор қилинг:

Исо ота-онасига итоатли бўлиб юрган (қаранг: Луқо 2:51);

Ҳар бир одам ҳукмрон ҳокимиятга бўйсуниши лозим (қаранг: Римликларга 13:1);

Жинлар Исонинг шогирдларига ҳам бўйсунганлар (қаранг: Луқо 10:17); Бутун борлиқ Масиҳга тобе бўлган (қаранг: 1 Коринфлик. 15:27);

Масиҳнинг уммати Масиҳга тобе бўлган (қаранг: Эфеслик. 5:24);

Осмондаги фаришталар ва коинотдаги барча куч-қудратлар устидан Масиҳ ҳокимият ўрнатди (қаранг: 1 Бутрус 3:22);

Имонлилар Худога итоат қиладилар (қаранг: Ёқуб 4:7);

Имонлилар ўз азизларига ва мураббийларига имон келтирганлар ва эҳтиром қилганлар (қаранг: 1 Коринфликлар 16:15-16);

Масиҳ Ота Худога тобе бўлган (қаранг: 1 Коринфликлар 15:28);

Қуллар ва хизматкорлар ўз хўжайинларига итоат этганлар (қаранг: Титусга 2:9);

Хотинлар эрларига бўйсунганлар (қаранг: Эфесликларга 5:22-23).

Илтимос, эътибор қилинг-а, юқорида айтиб ўтилган Муқаддас Китоб парчаларининг ҳеч бирида ўзаро бўйсуниш ҳақида ҳеч нима айтилмаган. Бу пунктларнинг ҳеч бирида ҳеч қачон итоат қилишнинг тескари таъсири кузатилмаган. Хўжайинлар ўз қулларига итоат этмайди, ҳокимият фуқароларга бўйсунмайди, Масиҳ Ўз фаришталарига тобе бўлмайди, ота-оналар ўз фарзандларига бўйсунмайди. Худди шу сингари эрлар хотинларга бўйсунмайдилар, аксинча, аёллар эрларнинг ҳукмронлигини тан олишлари лозим. Масиҳий оилада эр ва хотиннинг (лидер ва ёрдамчининг) вазифаларида бири иккинчисини ўрнини боса олади, деб ҳисоблаб бўлмайди.

“Бўйсуниш” сўзи ҳозирги кунларда ўзининг ҳақиқий маъносида қўлланмоқда. Бугунги кунда бу сўз салбий ва манфий тусга эга. Бироқ шундай бўлса-да, бўйсуниш – бу Муқаддас Китоб тушунчаси ва масиҳийликнинг фазилатидир. Бўйсунишсиз биз ўз ҳаётимизни тасаввур қила олмаймиз.

------------------------------ ***** ----------------------------------

Субординациянинг турли усуллари мавжудлигини ва ҳар бир конкрет вазиятда бошқаларга ҳам турлича талаблар қўйишни ёдингизда тутинг. Эр-хотиннинг ўзаро муносабатини иш берувчи билан ишчининг, офицер билан солдатнинг, ёки ўқитувчи билан студентнинг ўзаро муносабати билан таққослаб бўлмайди. Эр билан хотин ўртасидаги ўзаро муносабат севги-муҳаббатга асосланган, инсоний муносабатлар ичида бу энг улуғ ва самимий муносабатдир. Бу никоҳ аҳди билан жипслашган муносабатлардир, бу шундай иттифоқки, унда икки шахс яхлит бир тану бир жон бўлади. Бу иттифоқда эр яратилган оиланинг раҳбарлигини севги ила ўз зиммасига олади, аёл эса хурсандчилик билан оила бошлиғини қўллаб-қувватлайди ва унга фаол кўмаклашади. Ибтидо китобининг иккинчи бобига кўра аёлнинг вазифаси раҳбарлик бурчини бажараётган эрга кўмаклашишдан ва ёрдам беришдан иборатдир. Бу пассив эмас, фаол вазифа. У доноликни, одамлар билан муносабатларни ўрнатишнинг уддасидан чиқишни, сезгирликни, севги ва кучни талаб этади. Бундай фаол ёрдамчи тариқасида Ҳикматлар китобидаги аёлни мисол қилиб келтириш мумкин (қаранг: Ҳикматлар 31:10-31).

Модомики, никоҳдаги муносабатлар эр-хотиннинг бирлигида ва уларнинг вазифалари турлича эканлигида ривожланар экан, эр ва хотин ўртасида ўзаро муносабат қандай бўлса, ўзаро боғлиқлик ҳам шундай бўлиши керак: “Эр ўз хотинига нисбатан ва хотин ўз эрига нисбатан эр-хотинлик вазифасини бажо келтирсин. Хотиннинг бадани устидан хотин эмас, балки эри ҳокимлик қилади. Худди шундай, эрнинг бадани устидан эр эмас, балки хотини ҳокимлик қилади. Бир-бирингиздан бош тортманглар. Фақат ўзаро келишгандан сўнг, (рўза тутиш ва) ибодат қилиш учун вақтинча жудо бўлинглар. Кейин яна қовушинглар, токи ўзингизни тия олмаганингиздан фойдаланиб, шайтон сизларни васвасага солмасин” (1 Коринфликларга 7:3-5). “Ҳар ҳолда, Раббимиз назарида хотин эркакдан мустақил эмас ва эркак ҳам хотиндан мустақил эмас. Хотин эркакдан яратилгани тўғри, лекин эркак хотиндан дунёга келиши ҳам тўғри. Зотан ҳамма нарса Худодандир” (1 Коринфликларга 11:11-12). “Соғлом масиҳий оилада... эр-хотин бир-бири билан маслаҳатлашади ва эзгуликка бирга интилади, эр-хотин ўзаро келишган ҳолда кўплаб қарорларни биргаликда қабул қиладилар”5352. Оилада эр-хотин бир-бирига рақиблик қилмай, бир-бирига мадад бўлиши керак.

Манба сўз бўйсуниш (юнонча hypotasso)

Эр-хотиннинг ўзаро муносабатлари контекстида юнонча hypotasso феъли “бўйсуниш”, “итоат этиш”, “кимнингдир қўл остида бўлиш” деган маънони англатади. Грудемнинг тушунтиришича, бу юнонча феъл “ҳеч қачон “ўзаро бўйсунишни” англатмаган, аммо доимо маълум бир ҳокимиятга итоат этишни билдиради”5453. Қолаверса, у шундай дейди: “Ҳар бир мисолда А шахсни Б шахсга “бўйсунишга” амр этганларида, демак Б шахс А шахсда йўқ бўлган ажойиб ҳокимиятга эга эканлигини намоён қилади”5554. Янги Аҳд эрни хотинга бўйсунишга ҳеч қачон даъват этмаган, ҳаммаси аксинча бўлган. “Бўйсуниш” сўзининг ўзи “ўзаро” итоат этишни назарда тутмайди.

б. Ювош ва сокин руҳнинг сўлмайдиган гўзаллиги

Ҳозирги замон жамиятининг “бўйсуниш” сўзига чидай олмаслиги ва нафрат билан қарашидан фарқли ўлароқ, Бутрус шуни таъкидлайдики, хотиннинг эрига бўйсуниши Худонинг назарида юксак қадр‑қимматга эга. Аёл кишидаги Худонинг лол қолдирадиган гўзаллик – аёлнинг ювош ва сокин руҳи ҳамда эрига бўйсунишидан иборатдир. “”Аммо қалбингиздаги ювош ва сокин руҳ сизларнинг сўлмайдиган ички гўзаллигингиз бўлсин. Худонинг назарида бундай гўзалликнинг қадри юксакдир (1 Бутрус 3:4). Бундай бебаҳо ҳислатлар аёлда эр ёки жамоатдан қўрқишдан эмас, Худога бўлган севгидан юзага келади: “Ўтмиш вақтларда Худога умид боғлаган муқаддас хотинлар ҳам ўзларини шу йўсинда безаб, эрларига бўйсунар эдилар. Масалан, Соро биби Иброҳимни жанобим деб атаб, унинг сўзига қулоқ солди. Агар сизлар яхшилик қилишда қунт қилиб, ҳеч қандай қўрқувдан ғулғулага тушмасангиз, Соро бибининг фарзандлари ҳисобланасизлар” (1 Бутрус 3:5-6).

Масиҳий аёлларни Бутрус ички, руҳий гўзалликка даъват этишга интилар экан, у аёлларга ташқи, жисмоний гўзалликка берилиб кетманглар, деб маслаҳат қилади. Бутрус аёлларнинг бениҳоят даражада кийимларга, тақинчоқларга ва атир-упаларга бино қўйишларини назарда тутади. У бу ҳақда шундай ёзади: “Сизнинг жозибангиз ўрилган сочлар, тақилган олтинлар, чиройли кийимлар каби ташқи зеб-зийнатдан иборат бўлмасин...”. Аёл киши умуман ўзига қарамай қўйсин, деб айтмайди Бутрус. Унинг таъкидлашича, масиҳий хотин чиройли кийимлар каби ташқи зеб-зийнатга эмас, балки ички гўзалликка, ички мазмун-маънога ёки “яширин қалбдаги ювош ва сокин руҳнинг сўлмайдиган ички гўзаллигига” кўпроқ эътибор бериши лозим.

в. Бўйсунишнинг чегараси

Имонлилар жамоати ва Янги Аҳд таълимоти доирасида ҳукмронлик ва бўйсуниш принципи жинсларнинг ўзаро муносабати тузилишини (қаранг: Ибтидо 2, мададкор/боби), шунингдек, хотиннинг эрга муносабатини белгилайди. Масиҳий эр ҳеч бир вазиятда хотинни ўзига куч билан бўйсундиришга ҳаракат қилмаслиги керак. Аксинча, масиҳий хотин ихтиёрий равишда ҳамма нарсада эрига мададкор бўлади ва унга бошлиқ сифатида бўйсунади. Зеро, хотин Худонинг иродаси шундай эканлигига ишонади.

Модомики, никоҳдаги муносабатлар эр-хотиннинг бирлигида ва уларнинг вазифалари турлича эканлигида қурилар экан, эр ва хотин ўртасида ўзаро муносабат қандай бўлса, ўзаро боғлиқлик ҳам шундай бўлиши керак.

--------------------------- ***** ---------------------------------

Қолаверса, масиҳий хотиннинг эрига бўйсуниши ножўя, кўр-кўрона ёки қулларча бўлмаслиги лозим. Бунга ўхшаш бўйсуниш аёл кишига хос фазилат эмас. Бу аёл кишини ҳар қандай инсоний қадр-қимматдан жудо қилувчи бўйсунишнинг бузиб кўрсатилиши ва мажусийча тасаввурдир. Оиладаги масиҳийча бўйсуниш ҳеч қачон қуйидагиларни англатмайди:

аёл – паст табақадаги мавжудот;

аёл киши пассив ҳисобланади ва мустақил фикр юрита олиш қобилиятига эга эмас;

эр хотиннинг ижодий фаолиятига чек қўйиши мумкин;

унинг қобилияти ривожланишига тўсқинлик қилиши ёки уни шахс сифатида бартараф қилиши мумкин;

эр нимани талаб қилса, хотин тезлик билан бажариши шарт, эркак бўлса хотинига зуғум қилиши мумкин;

хотин эрнинг қилган гуноҳларига ёки эрининг ножўя ҳаракатларига кўз юмиб, ҳеч нарса бўлмагандай унга яхши муносабатда бўлмоғи лозим;

хотин тутуруқсиз эр ёки тажовуз қилишга мойил эркак билан ҳам яшаши керак.

Муқаддас Китоб белгилаган итоаткорлик Муқаддас Китобдаги ростгўйлик, севги, эзгулик ва раҳм-шафқат принципларининг унутилишини англатмайди. Бу принциплар ҳар бир масиҳийнинг, жумладан, эркакнинг ҳам, аёлнинг ҳам оиласида ва ҳаётининг барча жабҳаларида намоён бўлиши керак. Бутрус бўйсунишга ўз даъвати билан чиқади (қаранг: 1 Бутрус 2:13-3:7). Бутрус даъватининг сўзларини бемалол эр-хотин ўртасидаги муносабатларга ҳам қўлласа бўлади: “Хуллас, ўзаро ҳамфикр, ғамдард бўлинглар, бир-бирингизни биродарларча севинглар. Бир-бирингизга меҳр-шафқатли ва камтар бўлинглар. Ёмонликка ёмонлик, ҳақоратга ҳақорат билан жавоб қайтарманглар. Аксинча, дуойи хайр қилинглар, чунки ўзларингиз ҳам хайр-барака олиш учун даъват этилгансизлар” (1 Бутрус 3:8-9). Эркаклар учун ҳам, аёллар учун ҳам бу ажойиб маслаҳат.

Шуни ҳам эсда тутиш лозимки, Худо эркакка ҳеч қачон мутлақ ва чексиз ҳокимият ато этмаган, зеро бундай ҳокимиятга фақатгина Исо Масиҳ эга. Ўз-ўзидан маълумки, хотин эрнинг нопок талабларига итоат этмайди ёки унинг ёвуз ниятларини қўллаб-қувватламайди (қаранг: Ҳаворийлар 5:1-10). Агар эркак гуноҳ қилган бўлса, Худо хотинга эркакнинг айбини унга кўрсатишга ҳуқуқ берган (қаранг: Матто 18:15), зеро Масиҳнинг каломи унда чуқур ўрнашиб, яшнайверсин (қаранг: Колосаликларга 3:16). Агар хотин эрга насиҳат қилмаса, унда аёл Худога хуш келадиган эрнинг мададкори бўла олмайди (қаранг: Ибтидо 2:18). Лекин аёл эрига бардош бериб, севги ва мулойимлик билан уни йўлга солади. Агар аёл эрининг бевафолик қилганини билиб қолгудек бўлса, масиҳий аёл эри билан ажралиши мумкин ёки эрдан алоҳида яшаши мумкин (қаранг: Матто 19:9).

Масалан, Бутруснинг фикрича, эри мажусий бўлган масиҳий аёл эрига қараганда бошқача ўйлашга ва ўзгача итоат этиш ҳуқуқига эга. Аёл эрини Масиҳга юз тутишига ишонтира билиши керак ва шунга хотин интилади ҳам. Исо Масиҳ – бизнинг Раббимиз, шунинг учун хотин авваламбор Раббийга содиқ бўлиши керак, ундан кейингина – эрга. Бутруснинг айтишига қараганда, “масиҳий аёл яхшилик қилишда қунт қилиб, ҳеч қандай қўрқувдан ғулғулага тушмайди” (қаранг: 1 Бутрус 3:6). Имонсиз эрнинг хотини бўлган масиҳий аёл эрининг бутларига сажда қилишдан ёки унинг сохта таълимотларига ишонишдан бош тортмоғи лозим.

Муқаддас Китоб белгилаган итоаткорлик Муқаддас Китобдаги ҳақиқат, ростгўйлик, севги, эзгулик ва раҳм-шафқат принципларининг унутилишини англатмайди. Бу принциплар ҳар бир масиҳийнинг, жумладан, эркакнинг ҳам, аёлнинг ҳам оиласида ва ҳаётнинг барча жабҳаларида намоён бўлиши керак.

------------------------ ***** -------------------------------

Бутрус ўз сўзларини тасдиқлаш учун Эски Аҳд матнларига мурожаат қилади

Хотиннинг бўйсуниши ҳақидаги Бутруснинг таълимотини ўша даврда ҳукмронлик қилаётган юнон-рим анъаналарига ён босиш деб бўлмайди. Шунингдек, ҳаворий ўз таълимотига юнон-рим этика қоидаларини ёки стоикларнинг (стоицизм – қадимги Греция ва Римда рационалистик философик таълимот – изоҳ тарж.) фалсафасини асос қилиб олмаган. Худо каломини талқин қилишда Бутрус Исодан ибрат олган. Никоҳдаги идеал муносабатлар ҳақида Исо гапирар экан, У Ибтидо китобининг яратилиши тарихига мурожаат қилади (қаранг: Матто 19:4-8). Худди Исо сингари Бутрус аёлнинг итоатгўйлик таълимотини тасдиқлаш мақсадида Ибтидо китобида ёзилганларини далил қилиб келтиради.

Масиҳий аёлларни Бутрус Эски Аҳд тақводор ва диёнатли аёллар сингари йўл тутишга даъват этарди. Диёнатли аёллар Худога ишонч боғлаб, эрларига бўйсунар эдилар. Масиҳий хотинлар оилавий ҳаётда амал қилишлари учун Эски Аҳд аёллари стандарт муносабатларни ўрнатишди. Бутрус Иброҳимнинг хотини Соро бибини мисол қилиб келтиради, зеро Соро биби – диёнатли аёл намунасидир. “Масалан, Соро биби Иброҳимни жанобим деб атаб, унинг сўзига қулоқ солди. Агар сизлар яхшилик қилишда қунт қилиб, ҳеч қандай қўрқувдан ғулғулага тушмасангиз, Соро бибининг фарзандлари ҳисобланасизлар” (1 Бутрус 3:6). Соро эрини иззат ва ҳурмат қилиб, Иброҳимни хўжайин деб атарди ва унга бўйсунарди.

Шуниси муҳимки, Бутрус Соронинг бўйсунишини гуноҳ туфайли аёлларга юклатилган қарғишнинг бир қисми деб ҳисобламайди (қаранг: Ибтидо 3:16). Аксинча, Бутрус Соронинг самимий итоатгўйлигини ибрат қилиб кўрсатади, чунки шундай йўл тутган аёл Худога хуш келади. Соро никоҳдаги вазифасини Худонинг иродасига биноан бажарар эди.

Бутрус имонли эрларга хотинларини ҳурмат қилишни ва уларга нисбатан оқилона муносабатда бўлишни амр этади

Ўз мактубида Бутрус эрларга ҳам мурожаат қилади (қаранг: 1 Бутрус 3:7). Эр оила бошлиғи ҳуқуқига ва ҳокимиятига эга бўлишига қарамасдан, у ўз ҳокимиятини севги ила, масиҳийча тарзда қўллаши лозим.

а. Ақлли эр бўлинг

Биринчи навбатда, дейди Бутрус, эр хотинга нисбатан оқилона муносабатда бўлиши даркор. Ақллилик - “доноликни”, “идроклиликни”, “мулоҳазакорликни” англатади. Эркак киши аёл билан муносабатларни қандай қилиб ривожлантириши ҳақида ўйлар экан, Муқаддас Китобни ўрганувчи бир тадқиқотчи шундай дейди: “...бу қандай қилинишини эркак киши билиши керак”5655. Масиҳий эр имкон қадар хотинини яхшироқ билишга ва уни тушунишга интилиши керак. Меҳрибон ва ақлли эр бўлиш учун эркак синчков, ўзини бошқаришни ўрганиши ҳамда сабр-тоқатли, саҳоватпеша ва доно бўлиши лозим.

Эр‑хотиннинг ҳаёти жинсий, ҳиссий, молиявий ва руҳий соҳаларда шерикликни назарда тутади. Ҳақиқатан яқин ва дўстона муносабатларни ўрнатиш учун кўп ғайрат қилиш ва доноликка эга бўлиш лозим. Яратувчининг иродасини, айниқса, эркакнинг оиладаги ҳукмронлик ҳолати ва аёлнинг итоатгўйлиги ҳақидаги Худонинг таълимотини тушуниш керак.

Бироқ баъзи бир эркаклар ҳанузгача аёлларга қандай муносабатда бўлиш кераклигини билмайдилар. Улар хотинларининг ҳис-ҳаяжонларини, талаб ва эҳтиёжларини билмайдилар, шунинг учун ҳам аёлларнинг ночорликларини, азоб-уқубатларини тушунишга имкониятлари йўқ. Улар ўзларини ўзлари боши берк кўчага олиб кирадилар. Эркаклар фақат ўзларининг манфаатларини ва ўз истакларини қондиришни ўйлайдилар. Шундай қилиб, улар кўз кўрмаган ва қулоқ эшитмаган худбинликни ва тошбағирликни намоён қиладилар. Бундай эркаклар аёлларга фақат азоб-уқубат етказишга қодирлар. Худонинг каломи эрнинг хотинга нисбатан қандай муносабатда бўлиши кераклигини билиш учун улар тавба қилишлари, доно маслаҳат излашлари ва Худонинг сўзини ўқишлари лозим. Буни ўрганишни Бутруснинг биринчи мактуби учинчи бобидан бошлаш мумкин.

б. Хотинингизни ҳурмат қилинг

Масиҳий эр ўз хотинини ўзгача тарзда эъзозлаши лозим. Бутруснинг айтишича, эрлар хотинларни “ҳурматга сазовор ҳисоблашлари” керак. Бироқ баъзи бир эркаклар хотинларига нисбатан шундай муносабатда бўладиларки, аёллар ўзларини ҳурматга лойиқ эмас деб ҳисоблайдилар. Бундай эркаклар хотинларини таҳқирлайдилар, устидан куладилар, уларга танбеҳ берадилар. Шу билан бир қаторда, эрлар ўзларини ҳақ деб ҳисоблайдилар. Яна баъзи бир эркаклар хотинларини гўё ёш болалардай назорат қиладилар, бошқалари эса хотинларига ҳеч қандай эътибор бермайдилар. Имонли эрлар хотинларига нисбатан бундай муносабатда бўлмасликлари лозим, чунки фақат мажусийлар ўзларини шундай тутадилар.

Масиҳий эр чин юракдан хотинини ҳурмат қилади. Хотин ўзгача ҳурматга сазовор эканлигини у яхши билади. Шунинг учун ҳам эр доимо хотини ҳақида илиқ сўзлар гапиради, хотинига доимо хушмуомалалик билан иззатда бўлади. Эр хотинини севишини ва унга боғланганлигини доимо эслатиб туради, шунингдек, хотин эр учун катта марҳаматга сазовор эканлигини у айтади. Эр хотиннинг маслаҳатларини юқори баҳолайди ва унинг мулоҳазаларига қулоқ тутади. Аёл – Раббийнинг инъоми, эркак ҳаётининг ажралмас бир қисми эканлигини у доимо ёдида тутади. “Фаросатли хотинни ким топа олади? Унинг баҳоси гавҳардан ҳам баланд” (Ҳикматлар, 31:10).

Хотин кишини нима учун қадрлаш ва ҳурмат қилиш кераклигини Бутрус тушунтиради.

(1) Заиф жинс. Олдинига Бутрус хотинларнинг “заиф жинс” эканлигини эркакка эслатади. Аёлга шундай таъриф бериб, Бутрус хотинларнинг қадр-қимматини асло камситмайди. Эр ҳам “жинс” ҳисобланади. “Жинс” деганда, ҳаворий ҳар қандай одамни назарда тутади.

Бутрус аёл ҳақида авваламбор заиф жинс аъзоси ҳақида гапиргандай айтади. Шундай қилиб, ҳаворий эркакка унинг хотини аёл эканлигини эсга солади. Худо хотинга ажойиб, фақат унга хос ҳислатларни ато этган. Агар эр хотини билан тинч ҳаёт кечириб, керакли даражада уни ҳурмат қилишни истаса, эркак ўзи ва хотини ўртасидаги тафовутни англаши керак.

Хотиннинг заиф ва нозик эканлиги сабаби шуки, унга нисбатан эҳтиёткорлик ва ҳурмат билан муносабатда бўлмоқ лозим. Хотин эрга қараганда жисмонан, жинсий ва эмоционал жиҳатдан нозикроқдир; аёл ноҳақликка ва илтифотсизликка чидай олмайди. Кўплаб мамлакатларда оилада эрнинг зуғумидан аёлларни ҳимоялаш марказлари очилган, чунки ҳозирги вақтда бу муаммо ниҳоятда долзарб масала ҳисобланади. Эркаклар хотинларга қараганда, жисмонан бақувват, тажовузкорроқ, эмоционал жиҳатдан кучлироқдир. Шунинг учун ҳам масиҳий эр хотинининг заиф ва ожиз эканлигини эсдан чиқармаслиги лозим ва бу ҳолатни доимо ҳисобга олиши зарур.

Бироқ Бутрус буларни таъкидлар экан, хотинларнинг ажойиб кучини ва иқтидорини асло инкор этмайди (қаранг: Ҳикматлар 31:10-31). У эркаклар ўз хотинларига нисбатан эътиборлироқ бўлишларини ва уларни ҳурмат қилишларига ундамоқчи бўлиб, эркакларга аёл жинсининг ўзига хос хусусиятларини яна бир бор айтиб қўймоқчи.

(2) Руҳий ҳаётдаги тенглик. Бутрус эркакларга “хотинлар ҳам абадий ҳаёт иноятидан баҳраманд бўлганликларини” эслатиб қўяди. Ердаги эр-хотинлик муносабатларида хотин – “заиф жинс”, аммо руҳий маънода эркакдан асло қолишмайди. Хотин эри билан биргаликда нажот топишнинг ва самодаги ҳаётнинг меросхўри ҳисобланади (қаранг: 1 Бутрус 1:3-9). Шундай қилиб, хотин эътиқодда ўз эри билан баб–баробардир. Ҳамма масиҳий аёллар уларнинг эрлари сингари “...танланган бир авлод, Шоханшоҳ руҳонийлари, муқаддас халқ, Худонинг азиз қавмидирлар. Худо уларни қоронғиликдан Ўзининг ажойиб нурига даъват этган, хотинлар Унинг фазл-камолотидан хабар бериш учун танланганлар” (1 Бутрус 2:9).

(3) Худонинг жазоси. Бутруснинг огоҳлантиришича, агар эрлар хотинларига оқилона муносабатда бўлмасалар, эрларнинг ибодатлари самоларда эшитилмайди. Эрлар ибодатда ҳеч бир тўсиққа учрамасликларини назорат остига олишлари лозим. Худонинг илоҳий жазоси шундан иборатки, Худо ёвузлик қилувчилардан юз ўгиради: “Чунки Худованднинг кўзи солиҳлардадир. Солиҳлар фиғонига У қулоқ солар, бадкирдорлардан эса юз ўгирар” (1 Бутрус 3:12).

Худо эркакдан хотинига нисбатан оқилона муносабатда бўлишни талаб этади. Масиҳий эр хотинига илтифотсизлик қилмаслиги ёки уни менсимаслиги, унга эътибор қилмаслиги мумкин эмас, чунки бундай ҳолатда эркак солиҳ одам ҳисобланмайди. Зеро Худо бундай баркирдорларнинг ибодатига жавоб бермайди. Нопок эркак жамоат олдида баландпарвоз гаплар айтади, уйда эса хотинига нисбатан шафқатсизлик қилади ва жабр-зулм етказади.

Хуллас, масиҳий аёл эрига бўйсуниши лозим, солиҳ эр эса хотинига оқилона муносабатда бўлиши ва ҳурматга сазовор ҳисоблаши лозим. Зеро ҳаворий Бутрус орқали Раббимизнинг бизга берган таълимоти ана шундайдир.

Б. ЭФЕСЛИКЛАРГА МАКТУБ 5:21-33: БЎЙСУНИШ, СЕВГИНИНГ ҲУКМРОНЛИГИ, ИККИ ТАНАНИНГ БИР БЎЛИШИ

Павлус ўн икки ҳаворийнинг бири бўлмаган, аммо у ҳам ҳаворийлар қаторига киради. Худо Павлусга мурувват қилиб, у онасининг қорнида эканлигида мажусийларга Худо Ўғлининг Хушхабарини тарғиб қилиш учун даъват этган эди (қаранг: Галатияликларга 1:15-16). Дамашқ йўлида Павлусга қайта тирилган Масиҳ намоён бўлди ва уни ҳаворийлик хизматига чорлади.

Павлус, худди Ўн икки ҳаворий сингари, Исо Масиҳнинг расмий ҳаворийси бўлган. Павлус буйруқ ва амрлар берарди ва унга итоат этиб, бўйсунишларини талаб қиларди. Шунинг учун ҳам Павлуснинг масиҳий аёл ва эркакларга қарата айтилган амрлари аслида шахсан Масиҳнинг амрлари ҳисобланарди. Павлус жамоатда аёл вазифаси ҳақида гапирганда, шундай дейди: “Агар бирор киши ўзини пайғамбар ёки Руҳ амрида деб ҳисобласа, у шуни англасинки, сизларга ёзганларим Раббимиз амридир” (1 Коринфликларга 14:37; - курсив муаллифники).

Эркак ва аёлларнинг ўзаро муносабатлари, эрнинг ҳукмронлиги ва хотиннинг бўйсунувчи ҳолати ҳақида Павлус фикр юритар экан, у Бутрус сингари эркак шовинизмини ёки хотинларни ёмон кўришини намоён қилмайди. Бу икки эркак – Исо Масиҳ танлаб олган элчилардир, улар аёл ва эрларга Худонинг иродасини очиб берадилар. Бу икки ҳаворий аёлларни ёмон кўради деб таъкидлаш – Исо Масиҳнинг Ўзини айблаш демакдир.

Баъзиларнинг айтишича, Павлус аёлларни ёмон кўрган эмиш, аммо бу асло ундай эмас, қолаверса, у аёллардан қўрқарди ҳам. Павлусни ёвуз ва фаҳми калта қилиб кўрсатмоқчи бўлган одамлар тарихий фактларни атайлаб бузиб талқин қиладилар. Янги Аҳд матнлари эса Павлусни ноёб тафаккур, чуқур билим ва бой ҳаётий тажриба эгаси қилиб кўрсатади. Бироқ у бизнинг кўз ўнгимизда раҳмдил, ўзини қурбон қилишга тайёр, камтар, меҳрибон, қолаверса, энг муҳими – қалби севгига тўлган одам сифатида гавдаланади. Павлус Масиҳдан ибрат олиб, аёлларга нисбатан севги ва муҳаббат билан муносабатда бўлган. Мана шунинг учун ҳам Павлус имондаги биродарларига қатъиятлик билан шундай дерди: “Мен Масиҳга қандай эргашсам, сизлар ҳам менга шундай эргашинглар” (1 Коринфликларга 11:1).

Аёллар ўз эрларига бўйсунишларини Павлус хотинларга амр қилди. У, шунингдек, инсоният тарихида севги ҳақида энг ажойиб сўзларни ёзган: “Агар мен инсонларнинг ва фаришталарнинг тилларида гапирсам-у, лекин севгим бўлмаса, жаранглайдиган мис чолғу, янграйдиган занг бўлиб қоламан. Агар башоратгўй бўлсам, агар бутун сирлардан воқиф бўлиб, ҳар қандай илмни билсам, агар тоғларни кўчирадиган имонга эга бўлсам-у, лекин севгим бўлмаса, мен ҳеч нарса эмасман” (1 Коринфликларга 13:1-2). Қолаверса, аёлларни ёмон кўрувчи эркак ҳеч қачон эрга хотинини Масиҳ севгиси билан севишни ёки Эфесликларга мактубнинг бешинчи бобида Павлус даъват этгандай, “Масиҳ имонлилар жамоатини севиб, улар учун Ўзини қандай фидо қилган бўлса, эрлар ҳам хотинларини шундай севишни” амр этмаган бўларди (шунингдек қаранг: 1 Коринфликларга 7:4-5).

Энди келинг, Павлуснинг мактубларида никоҳ ҳақида сўз борган бешта парчани кўриб чиқамиз (Эфесликларга 5:21-33; Колосаликларга 3:18-19; 1 Коринфликларга 7; Титусга 2:4-5; 1 Тимўтийга 3:4-5). Эфесликларга мактубнинг бешинчи бобидан бошлаймиз, чунки эр-хотинлик муносабатлари тўғрисида бу ерда бошқа парчаларга қараганда муаммога кўпроқ эътибор қаратилган. Эфесликларга мактубнинг бешинчи бобини ўрганиш никоҳгача ҳар қандай масиҳий консультациясининг ва тўй маросимининг ажралмас бир қисми бўлиши лозим.

Ушбу муҳим парча масиҳийча оиланинг асосий хусусиятларини таърифлаб беради. Масиҳийча таълимотга мувофиқ, оила – бу эркак билан аёлнинг бирлигидир, унда икки шахс қовушиб, бир ягона танага айланади. Хотин эса ихтиёрий равишда эрга бўйсунишга розилик билдиради, эр бўлса оиладаги бутун раҳбарликни ва хотинига нисбатан ғамхўрликни ўз зиммасига олади. Оила иттифоқининг асл намунаси – Масиҳ ва Жамоатнинг ўзаро муносабатларини намоён этади, унда Масиҳ – севувчи Бошлиқ, Жамоат эса ҳамма нарсада Унга бўйсунади.

Шунинг учун Худо оилани ҳар бир шахс зиммасига маълум вазифа юклатилган иттифоқ деб атайди. Оилада шахслар ўртасидаги вазифа фарқларини инкор этиш – Худо оилани тузишда ўрнатган режаларни инкор этиш демакдир. Эфесликларга мактубнинг бешинчи бобидан ташқари Муқаддас Китобда бу фикр аниқ ва равшан қилиб кўрсатилган кўплаб парчалар мавжуд.

Бундан ташқари, Эфесликларга мактубнинг бешинчи бобига биноан эр-хотин, бошлиқ ва бўйсунувчи деб номланмиш шахслар ўртасидаги муносабатлар севги ва муҳаббатга асосланган бўлиши керак. Севги‑муҳаббатсиз бу таълимот осонгина эркак шовинизмига айланиб кетиши мумкин. Мана шунинг учун ушбу парчада баён этилган таълимот ҳақида аниқ‑равшан тасаввурга эга бўлиш даркор.

Муқаддас Китобнинг ушбу парчасини талқин қилиб изоҳлашни матнни диққат билан ўқишдан бошлаймиз:

5:21 Исо Масиҳни иззат–ҳурмат қилганингиз учун бир–бирингизга бўйсунинглар.

5:22 Эй хотинлар, сиз Раббингизга қандай бўйсунсаларингиз, эрларингизга шундай бўйсунинглар.

5:23 Масиҳ имонлилар жамоатининг боши бўлгани каби, эркак ҳам хотиннинг бошидир. Масиҳ Ўз баданининг, яъни умматининг Халоскоридир.

5:24 Масиҳнинг уммати Масиҳга қандай тобе бўлса, хотинлар ҳам ҳар нарсада ўз эрларига шундай тобе бўладилар.

5:25 Эй эрлар, Масиҳ имонлилар жамоатини севуиб, улар учун Ўзини қандай фидо қилган бўлса, сизлар ҳам хотинларингизни шундай севинглар.

5:26 Масиҳ имонлилар жамоатини муқаддас қилай, деб уларни сув билан ювди ва Ўз каломи орқали тозалади.

5:27 Токи устида бирон ғубор, ажин ёки доғи қолмаган, муқаддас, бенуқсон, камоли чиройли бир жамоатни Ўз ҳузурига элтиб қўйсин.

Хотинлар ўз эрларига бўйсунишларини Павлус амр этади

Павлус масиҳий аёлларга ўз эрларига бўйсунишларини аниқ ва равшан амр этади: “Эй хотинлар, сиз Раббингизга қандай бўйсунсаларингиз, эрларингизга шундай бўйсунинглар...” (Эфесликларга 5:22). “Бўйсуниш” (hypotasso) деб таржима қилинган юнонча феъл – бу Бутруснинг биринчи мактубида (3:1) қўлланилган худди ўша феълдир. Бу феъл “бошқа одамга бўйсунишга қарор қилишни, итоаткор бўлиш вазифасини ўз зиммасига олишни” англатади5756 .

Нокс илоҳиёт семинариясида Янги Аҳд бўйича профессор, Муқаддас Китоб тадқиқотчиси Джорж Найт III Эфесликларга мактубнинг бешинчи боби ва Колосаликларга мактубнинг учинчи бобида аёлларнинг итоаткорлик вазифасини изоҳлар экан, шундай деб таъкидлайди: “Эрга бўйсуниш учун аёлга қарата айтилган бу даъват Янги Аҳднинг ҳар томонлама таълимотини намоён этади. Эр-хотиннинг ўзаро муносабатлари муаммоси муҳокама қилинадиган ҳар бир парчада аёлга қарата айтилган эрга бўйсуниш амри мавжуд ва барча лавҳаларда худди ўша hypotasso феъли қўлланилади (қаранг: Эфесликларга 5:22; Колосаликларга 3:18; 1 Бутрус 3:1; Титусга 2:4 ва ҳоказо)”5857.

Баъзи бир изоҳловчиларнинг ҳисоблашича, Эфесликларга мактубнинг бешинчи боби эр-хотиннинг “ўзаро, бир-бирига бўйсунишини” ўргатади. Улар Эфесликларга мактубнинг бешинчи боб йигирма биринчи оятидан цитаталар келтирадилар: “Масиҳни ҳурмат қилиб, бир-бирингизга бўйсунинглар” (hypotasso) ва шу йўсинда хотин эрга қандай бўйсунса, эр ҳам хотинга шундай бўйсуниши лозим, деган хулосага келадилар. Бироқ ушбу оятни бундай талқин қилиш хатодир. Ушбу оятни ҳаворий йигирма иккинчи ва йигирма учинчи оятда баён этган аниқ таълимотни инкор этиш учун ҳам қўллаб бўлмайди. Йигирма биринчи ва ундан кейин келадиган икки оят ўртасида ҳеч қандай қарама–қаршилик йўқлиги яққол кўриниб турибди. “Бир-бирингизга бўйсунинглар” дейилганда, ўша парчанинг кейинги оятларида сўз кетаётган махсус муносабатлар назарда тутилади. Жумладан, махсус муносабатларга хотинлар эрларига бўйсуниши ҳам киритилади.

Шубҳасиз, эр тақводор ва доно раҳбар сифатида қайсидир маънода хотинининг оқилона маслаҳатларига, унинг илтимос ва танбеҳларига қулоқ тутиши лозим. Чин дилдан севувчи одам доимо бўйсунишга ва бошқаларнинг ҳузур-ҳаловати йўлида ўзини қурбон қилишга тайёр бўлиши керак (қаранг: 1 Коринфликларга 7:3-5). Бироқ Масиҳни ҳурмат қилиш эр-хотинлик муносабатларида мавжуд бўлган раҳбарлик ва итоаткорлик тамойилларини йўқ қилмайди. Эр оилада ҳокимиятга эга, оила бошлиғи эканича қолаверади. Хотин эса бундай ҳокимиятга эга эмас, шунинг учун ҳам у бўйсунувчи вазифасини бажаради.

Эфесликларга мактуб 5:21 ва бир-бирига

бўйсуниш тамойили

Биринчидан, юқорида Бутруснинг биринчи мактуби (3:1) да таъкидлаб ўтилганидек, “бўйсуниш” феъли ҳар доим икки одамнинг ўзаро бўйсунишини эмас, балки бир одамнинг иккинчи одамнинг ҳокимиятига бўйсунишини англатади.

Иккинчидан, “бир-бирига бўйсуниш” деб таржима қилинган юнонча ибора, ҳар бир одамни қандайдир бошқа одамга бўйсунишини, ёки бўлмаса баъзи бир одамларнинг бошқа одамларга бўйсунишини назарда тутиши мумкин. Шундай бўлган тақдирда, “бўйсуниш” феълининг маъносини ва бутун матнни инобатга олган ҳолда, гап баъзи бир одамларнинг бошқаларига бўйсуниши, яъни хотиннинг эрга бўйсуниши ҳақида бораётганини англатади.

Эфесликларга мактуб 5:22-6:9 парчаларида Павлус махсус уч тоифага мансуб одамларни ажратиб кўрсатади. Бу гуруҳлар ўртасида ҳокимлик ва бўйсуниш муносабатлари акс этади. Чунончи, хотинлар эрларга бўйсунадилар (қаранг: Эфесликларга 5:22); фарзандлар ота-оналарига итоат этадилар (қаранг: Эфесликларга 6:1); қуллар дунёвий хўжайинларига итоат этадилар (қаранг: Эфесликларга 6:5). Шундай қилиб, йигирма биринчи оятни контекстдан узиб олиб алоҳида талқин қилиб бўлмайди, чунки бу оятнинг маъноси кейинги оятларда очиб берилади (5:22 дан то 6:9 гача). Демак, ота-оналар фарзандларига бўйсунишларини ёки хўжайинлар қулларга итоат этишларини кўз олдимизга келтира олмаганимиз сингари, эр ва хотинларнинг никоҳда тенг ҳуқуқли ва бир-бирига бўйсуниши ҳақидаги ғояни бу парчадан келтириб чиқариб бўлмайди.

Учинчидан, шуни эсдан чиқармаслик керакки, эрамизнинг I асрида жамиятда эркак киши ҳокимлик вазифасини эгаллаган, шунинг учун ҳам Павлуснинг эр-хотинларни бир-бирига итоат этиши ҳақидаги таълимоти қатъиян инкор этилади. Аслида ҳаворий умуман бошқа нарсани таъкидлайди. Павлус Муқаддас Китобнинг ёрқин ва ишончли образлари орқали худди Жамоат Масиҳга бўйсунгани сингари ёки Масиҳ Ўз Жамоатининг бошлиғи бўлгани каби, хотин эрига бўйсуниши ва оилада эрнинг бошлиқ эканини тан олиши лозим. Агар Павлус тенг ҳуқуқли эр-хотинга улар бир-бирига бўйсуниши шарт эканлиги ҳақида гапирганда эди, бундай ўхшатишлар ўринсиз ва беҳуда кўринар эди. Агар Павлус жинсларнинг тенгҳуқуқлиги тарафдори бўлганда эди, унда у I аср эркакларига улар ўз хотинларига бўйсунишлари кераклигини аниқ ва равшан қилиб тушунтирган бўларди. Бироқ биз кўриб чиқаётган парча бундай таълимотга эга эмас (қаранг: Эфесликларга 5:23-33).

а. Раббийга итоат этгандай итоат этинглар

Масиҳий аёл эрига Раббийга итоат этгандай, яъни Исо Масиҳни ҳурматлаб бўйсуниши лозим. Жорж Найт буни шундай изоҳлайди: “Раббийга итоат этгандай” ўхшатиш масиҳийни Раббимиз Исога қай йўсинда итоат этиши кераклигини намоён қилади. Бу амрнинг тўлиқ маъносини тушунтириш учун ушбу таърифнинг ўзи кифоя”5958. Ушбу қисқача ибора яна бир бор шуни тасдиқлайдики, хотиннинг эрига бўйсуниши – унинг Раббий Исо Масиҳга итоат этишидан дарак беради. Шундай қилиб, Исо аёлнинг итоаткорлик ҳолатини эълон қилади ва унга бўйсунгани сингари, аёллар эрларига итоат этишларини амр қилади.

б. Бўйсуниш зарурлигининг қатъий илоҳиёт асоси

Биз муҳокама қилаётган мавзуни тушунишда Эфесликларга мактубнинг бешинчи боби жуда катта роль ўйнайди, чунки унда хотин эрга нима учун бўйсуниши кераклиги ҳақида тушунтирилади. Павлус хотинларни эрларига бўйсунишларига даъват этар экан (қаранг: Эфесликларга 5:22), ўзининг даъватини шундай асослаб беради: “Масиҳ имонлилар жамоатининг боши бўлгани каби, эркак ҳам хотиннинг бошидир” (Эфесликларга 5:23). Павлус нуқтаи назарининг қуйидаги икки ҳолатига эътибор беринг:

(1) Эр – бошлиқдир. Муқаддас Китобда эр хотиннинг бошлиғи бўлиши керак дейилмаган, унда эр – хотиннинг бошлиғидир, деб айтилган. Шу муносабат билан Нойернинг ажойиб изоҳини келтириш лозим:

“Исо Масиҳнинг ҳукмронлигини тан олмай туриб, Унга эътиқод қилишнинг иложи йўқ. Худди шу сингари эрнинг бошлиқ эканлини тан олмай туриб, эркак жинсини қабул қилиб бўлмайди. Агар эр хотиннинг бошлиғи бўлиш мажбуриятидан бош тортадиган бўлса, бу ҳолда у Худонинг амрига қарши чиққан бўлади ва эркаклик табиатига хос хусусиятга қарама-қаршиликда яшайди. Худо Масиҳни Жамоат бошлиғи этиб тайинлагани сингари, У эрни ҳам хотиннинг ҳукмдори этиб белгилади”6059.

Эрга бўйсуниш учун аёлга қарата айтилган бу даъват Янги Аҳднинг ҳар томонлама таълимотини намоён этади. Эр-хотиннинг ўзаро муносабатлари муаммоси муҳокама қилинадиган ҳар бир парчада аёлга қарата айтилган эрга “бўйсуниш” амри мавжуд ва барча лавҳаларда худди ўша hypotasso феъли қўлланади.

Жорж Найт

------------------------- ***** -------------------------------------

(2) Эрнинг ҳукмронлиги Масиҳнинг ҳукмронлигига асосланган. Эрнинг ҳукмдорлик ҳолатини I аср Рим маданиятининг таъсири, деб тушунтириб бўлмайди, чунончи эрнинг ҳукмронлиги фақатгина Масиҳнинг ҳукмронлигига ва Унинг Жамоатга бўлган муносабатига асосланган. Ишончли далил сифатида шуни таъкидлаб ўтиш лозимки, масиҳийча оиладаги эрнинг ҳукмронлиги ўша даврнинг маданий анъаналарига асосланмаган, балки бу ҳолат Худонинг иродасига биноан амалга ошади: Масиҳ Жамоатнинг бошлиғи бўлгани сингари, эр ҳам хотиннинг бошлиғидир. Масиҳ ва У гуноҳини ювган халқ, шунингдек, Жамоат ўртасидаги муносабатлар эр ва хотиннинг муносабатларига мукаммал намуна сифатида хизмат қилиши лозим.

“Бошлиқ” сўзи – бу жинсларнинг ўзаро муносабатлари масаласи юзасидаги баҳсда жуда кўп эшитилиб турадиган янги бир калит сўздир. Ушбу масалани ҳал қилиш учун бу терминнинг маъносини тўғри тушуниш лозим.

Юнонча kephale сўзи “бошлиқ” деб таржима қилинади. Бу ҳаммабоп юнонча сўз аслида “бош” (яъни “одам танасининг бир қисми”) ни англатади. Бу сўз ҳокимиятга эга бўлган лидер ёки одам ҳақида сўз бораётганда, шунингдек, кўчма (метафорик) маънода қўлланади. Гарчанд бош одам гавдасининг тепа қисмида жойлашган бўлиб, танани бошқарар экан, бош (бошлиқ) сўзи табиий тарзда бошлиқни ёки ҳокимиятга эга одамни англатувчи метафорага айланиб қолди. Биз давлат ёки департамент бошлиғи ёки бирор корхонанинг раҳбари ҳақида гапирганимизда ушбу сўзни кўчма (метафорик) маънода қўллаймиз.

Масиҳ ҳақида шундай дейилган: “Исони Худо у дунёю бу дунёдаги ҳар бир ҳокимият ва ҳукмронлик, ҳар қандай куч ва салтанат, ҳар бир мавжудотдан устун қилди.22 Бутун борлиқни Исонинг оёқлари остига тобе қилди. Уни бутун борлиқдан юқори қўйиб, имонлилар жамоатига бош қилди.23 Имонлилар жамоати Масиҳнинг танасидир. Борлиқни ҳар жиҳатдан бутун қиладиган Масиҳ жамоатни баркамол қилади” (Эфесликларга 1:21-22). Шундай қилиб, Павлус Эфесликларга мактубнинг бешинчи бобида эр – хотиннинг бошлиғи эканини аниқ ва қатъиян таъкидлаганда, эр – раҳбар ва ҳокимиятга эга шахс эканини назарда тутади. Эр етакчи сифатида оила ҳаётини бошқаради ҳамда оиланинг фаровонлиги ва хотиржамлигига жавобгар шахс ҳисобланади. Хотин эрга бўйсуниши лозим, чунки эр Худо томонидан оила “бошлиғи” этиб тайинланган.

Муқаддас Китобда эр – хотиннинг бошлиғи бўлиши керак деб айтилмаган. Унда эр – хотиннинг бошлиғи дейилган.

---------------------- ***** -----------------------------------------

Феминистлар бундай хулосага қатъиян қарши чиқдилар. Улар “бошлиқ” сўзи “ҳокимиятга эга бўлган одамни” билдиришига салбий муносабатда бўлдилар. Феминистларнинг фикрича, Эфесликларга мактубда (5:23) “бошлиқ” сўзи “келиб чиқишни” ёки “ҳаёт манбаини” англатади ва ҳокимиятга ҳеч қандай муносабатни билдирмайди. Уларнинг таъкидлашича, эр хотин ҳаёти учун манбадир, чунки у хотинига севги беради, хизмат қилади ва ёрдам беради. Айнан шундай ҳолатда Ребекка Грутхайснинг айтиши бўйича, хотин “ҳаётга бўйсуниши” керак6160.

Kephale6261 сўзининг тўғри ва аниқ таржима қилинишини тушунган Уэйн Грудем қуйидагича фикр билдиради: “Мен турли қадимги юнон матнларидаги бош (kephale) сўзини икки минг уч юздан ортиқ қўллаш ҳолатини тадқиқ қилдим. Ушбу матнларда kephale сўзи ҳокимият тепасида турган кўплаб одамларга тааллуқлидир, ҳеч қачон ҳокимиятга эга эмас одамларга нисбатан қўлланмаган”6362. Оқибатда у шундай хулосага келади: “Юнон тилида сўзлашувчи оламда бир гуруҳ одамларнинг боши бўлиш – доимо шу одамлар устидан ҳокимлик қилишни англатади6462.

Қолаверса, “бош” сўзи “манба” ёки “келиб чиқишни” англатади ва ҳеч қандай ҳокимиятни назарда тутмайди, деб таъкидловчиларга Грудем шундай таклиф билан мурожаат қилади: “Сиз юнонча “бош” сўзи “манба”ни назарда тутади ва ҳокимият мавжудлигини англатмайди, деб ҳисоблайсизлар. Илтимос, қадимги юнонча матнда бу сўз (kephale) одамга нисбатан қўлланганини ва сиз таъкидловчи маънони, жумладан, “ҳокимиятга эга бўлмаган манбани” англатувчи бирор парчани кўрсатинг”6564. Сўнгра Грудем шундай хулосага келади:

“Ҳар гал бирор одам бошқасининг (ёки бошқа одамларнинг) “боши” деб айтилганда, “бош” деб аталган бу одам доимо ҳокимиятга эга эканини (масалан, армиядаги генерал, Рим императори, Исроил қавмининг боши Масиҳ, халқнинг раҳбари Довуд ва ҳ.к.) англатади. Биз (юнон тилида) А шахс бошқа бир шахснинг ёки Б шахсларининг гуруҳ “бошлиғи” ва бу шахсга ёки Б гуруҳидаги одамлар устидан ҳокимлик қила олиши мумкин бўлган бирор матнни топа олмаймиз”6665.

Бундан ташқари, бўйсуниш ва эр-хотин, ота-она ва болалар, қул ва хўжайинлар ўртасидаги муносабатларга оид бўлган Эфесликларга мактуб (5:21-6:9) матни “бош” терминининг аҳамияти тўғрисидаги масалани ҳал қилишга қодир.

Ишончли далил сифатида шуни таъкидлаб ўтиш лозимки, масиҳийча оиладаги эрнинг ҳукмронлиги ўша даврнинг маданий анъаналарига асосланмаган, балки бу ҳолат Худонинг иродасига биноан амалга ошади: Масиҳ Жамоатнинг бошлиғи бўлгани сингари, эр ҳам хотиннинг бошлиғидир.

--------------------------------- ***** -------------------------------

Ўша бобнинг йигирма иккинчи оятида хотин эрга, яъни “хотиннинг боши” деб аталган шахсга бўйсуниши амр этилган. Бу фақат бир нарсани – эрни, яъни ҳокимият ато этилган шахсни англатади. Акс ҳолда бўйсунишни талаб этиш беҳудадир. Бир тадқиқотчининг тўғри эътироз этишича, “матннинг маъносини фақатгина бузиб кўрсатибгина, ушбу парчада (Эфесликларга 5:22-33), ҳокимлик ва бўйсуниш ҳақидаги мулоҳазаларда ҳукмронлик ғояси йўқлигини таъкидлаш мумкин”6766.

“Бош” (юнонча “kephale”) манба сўз

Бош сўзи (юнонча kephale) ҳокимиятга оид бўлган одам ёки лидер ҳақида гап борганда кўчма маънода қўлланади. Муқаддас Китобда эр хотиннинг боши деб таъкидланганда, эр-хотин ўртасида эр – йўлбошчи, яъни ҳокимиятга эга шахсдир. “Бош” сўзи “манба” ёки “келиб чиқиш” маъносини англатмайди.

в. Хотиннинг эрга бўйсуниши Жамоатнинг Масиҳга

бўйсунишига асосланган

Хотиннинг эрга бўйсуниши I аср Рим империясининг маданий анъаналарига асосланган, деб ҳисоблаш хатодир. Бўйсуниш Масиҳ ва Унинг Жамоати ўртасидаги муносабатларга асосланган. Павлус шундай деган: “Масиҳнинг уммати Масиҳга қандай тобе бўлса, хотинлар ҳам ҳар нарсада ўз эрларига шундай тобе бўладилар” (Эфесликларга 5:24). Жамоат ихтиёрий равишда тўлиқ Масиҳнинг ҳокимиятига бўйсунишга тайёр бўлгани сингари, масиҳийча оилада ҳам хотин Жамоатнинг рамзий маъносини англатади, эр эса Ўз Жамоатини севги билан бошқарадиган ва Ўзини қурбонликка келтирган Масиҳнинг рамзини намоён этади.

Масиҳ Ўз Жамоатини севгани сингари, эрлар ҳам ўз

хотинларини шундай севишларига Павлус даъват этади

Шу пайтга қадар биз диққат-эътиборимизни асосан Павлуснинг хотинларга қарата айтилган даъватига қаратдик (қаранг: Эфесликларга 5:22-24). Энди эса келинг, ҳаворийнинг эрларга қарата айтилган даъватини кўриб чиқамиз – эрлар ўз хотинларини севишларини Павлус даъват этади (қаранг: Эфесликларга 5:25-32). Эфесликларга мактубнинг ушбу бобида чуқур ва ажойиб ҳақиқатлар баён этилади. Шу революцион концепциялар ичидаги энг ёрқин ҳақиқат қуйидагичадир: “Эй эрлар, Масиҳ имонлилар жамоатини севиб улар учун Ўзини қандай фидо қилган бўлса, сизлар ҳам хотинларингизни шундай севинглар”. Бу ўзгача амрни Дейвид Мартин Ллойд-Джонс ниҳоятда муваффақиятли изоҳлайди:

“Ҳаворий томонидан ёзиб қолдирилган сўзлар – оқ қоғозга туширилган энг ҳайратли иборалардан биридир. Биз мажусийларнинг никоҳга нисбатан қарашлари билан танишганимизда, айниқса, ўша даврга хос бўлган эрларнинг хотинларга нисбатан типик муносабатини – ва нафақат мажусийлар орасида, балки Эски Аҳдда ўқиганимиздек, танланган халқ, яъни яҳудийлар орасида ҳам бу буйруқ қанчалик инқилобий тусга эга эканига ишонч ҳосил қиламиз”6867.

Минг афсуски, баъзи масиҳийлар оиладаги ҳукмронликни хўжайин ўз қўли остидаги қуллар устидан ўрнатган диктатура ва ҳокимликка ўхшатадилар. Шундай қилиб, ҳукмронлик ҳақидаги масиҳийча таълимот аёллар устидан жисмоний ва руҳий ҳокимликни оқлаш учун бузиб кўрсатилди. Бу хотинларни ўз “ўрнига” қўйишда, уларни таҳқирлашда, ҳолдан тойгунча ишлатишда ёки уларни назар-писанд қилмасликда намоён бўлди. Аммо ўз мавқеидан фойдаланиб, хотинларни назарга илмаган масиҳий эрлар масиҳийча никоҳнинг асл маъносини тушунмайдилар. Эрлар қурбонлик ҳукмронлигининг асл моҳиятини англамайдилар, шунинг учун ҳам Эфесликларга мактубнинг бешинчи боби аҳамиятини мутлақо тушунмайдилар.

Масиҳнинг қурбонлик севгиси оила бошлиғи вазифасини бажарувчи эркак учун ибрат бўлиб хизмат қилиши лозим.

--------------------- ***** --------------------------

Эфесликларга мактубнинг бешинчи бобида эркаклар хотинларини жабрлашига ёки назорат қилишига рухсат берилмаган. Унда, шунингдек, эр хотинни ўзига бўйсундиришга мажбур этолмаслиги тўғрисида ҳам айтиб ўтилган. Аксинча, эрлар ўз хотинларини Масиҳ Жамоатни севгандай севишлари керак. Бир илоҳиётшуноснинг оқилона айтган фикрига биноан “оилада эрнинг ҳукмронлиги – ҳамма нарса у хоҳлагандай бўлиши кераклигини англатмайди. Эрлар ўз истакларига биноан иш тутишларига Павлус амр этмаган, аммо ўз хотинларини қурбонлик севгиси билан севишларини буюрган”6968. Машҳур муаллиф ва пастор Жон Пайпер қуйидагиларни гапирганда мутлақо ҳақ эди: “Кўзини телевизордан узмаётган эрга хотиннинг қулга ўхшаб хизмат қилиши мунофиқликдир. Бундай эркак Масиҳни кўнгил очар дастурларга алмаштирган бўлади”7069.

Ушбу Муқаддас Китоб парчасини нотўғри тушунишнинг ва тузатилишга муҳтож бўлган яна бир варианти мавжуд. Аёлларга бўйсунишга мажбур эканликларини кўпинча эслатиб туришади, бироқ эрлар ўз хотинларини Масиҳ Жамоатни севгани сингари севиш мажбуриятини эркаклар эсдан чиқариб қўядилар. Кўплаб эрлар Эфесликларга мактубнинг бешинчи бобида уларга қарата айтилган хотинларни севиш амрини четлаб ўтадилар. Бундай амрнинг мавжудлигини эркаклар кўрмасликка олиб, диққат-эътиборини хотинларнинг бўйсуниш вазифасига қаратадилар. Эҳтимол, эрларнинг ўйлашича, Муқаддас Китобда эр-хотинлик муносабатлари тўғрисида фақат бир нарса айтилган – хотинлар ўз эрларига бўйсунишлари лозим. Бундай ҳолат одамни ҳайратда қолдиради, чунки Эфесликларга мактуб бешинчи бобнинг кўп қисми эрларга бағишланган бўлиб, улар хотинларини севишга даъват этилганлар (қаранг: Эфесликларга 5:25-32). Масиҳнинг Жамоат устидан ҳукмронлиги эрларга ибрат бўлиб хизмат қилиши лозим.

Эр-хотиннинг ўзаро муносабатлари анъанавий нуқтаи назарнинг етакчи муаллифи ва вакили Мэри Кассиан бундай ноҳақликдан ажабланиб, кўплаб аёлларнинг ҳис-туйғуларини қуйидагича фикрларида намоён этди:

“Масиҳий оиладаги эр-хотинларнинг вазифаси ҳақидаги таълимот кўпинча бузиб кўрсатилади. Кўплаб одамлар эркаклар ўз мажбуриятларини керакли даражада бажаришлари лозимлигига эътибор қаратмай, аёлларнинг бўйсунишини ваъз қилиб юрадилар. Бундай ҳолат аёлларни умидсизликка тушишларига сабаб бўлади. Хотинлар эрларига бўйсунишлари керак, деб доимо аёлларга эслатиб туришади. Бироқ шу билан бирга, одатда бўйсуниш – эрлар ўз хотинларини севишларига жавоб бўлиши назарда тутилганини ҳеч ким эслай олмайди.

Охир-оқибат, баъзи аёллар Муқаддас Китоб таълимотига қарши чиқадилар. Хотинларнинг бўйсуниши мажбуриятига урғу бериш шунга олиб келдики, руҳий етакчи сифатида эрлар хотинларини итоат эттиришни ўзларининг бурчлари деб ҳисоблай бошладилар. Бундай ҳолат эркакларнинг қаттиққўллик билан, буйруқ берувчи ва диктаторлик ҳукмронлигини ўрнатиш усулига олиб келди. Бу эса ўз навбатида аёлга ўз вазифасини бажаришга ҳалақит берди.

Эрлар диққат‑эътиборини хотинини бўйсундиришга эмас, балки севги ва муҳаббат ила хотинини бошқариш вазифасига қаратганда эди, хафагарчиликлару ҳасрат‑надоматлардан қочиб қутулиш мумкин бўларди”7170.

а. Масиҳ Жамоатни севгани сингари хотинларингизни

севинг

Оила бошлиғи вазифасини бажарувчи эркак учун Масиҳнинг қурбонлик севгиси намуна ва ибрат сифатида хизмат қилиши керак. Масиҳ Жамоатни севди ва Ўз севгисини ишончли тарзда унга намоён қилди. Масиҳ Ўзини Ўз Қаллиғи учун фидо қилди. У Ўз Қаллиғи учун Ўзини қурбон қилди (қаранг: Эфесликларга 5:25). Масиҳ “Ўз баданининг, яъни умматининг Халоскоридир” (қаранг: Эфесликларга 5:23). “Бу улкан севгидан бошқасини тасаввур ҳам қилиб бўлмайди”7271. Исо Масиҳ, шунингдек, Ўз Келинини сув билан ювди ва Ўз Каломи орқали поклади (қаранг: Эфесликларга 5:26), келажакда эса унинг муқаддаслигини ҳозирлайди (қаранг: 5:27). Масиҳ Ўз Келинини (Жамоатни) муқаддас, бенуқсон, камоли чиройли этиб тасаввур қилади, чунки Унинг Ўзи – Куёв, У муқаддас ва бенуқсондир (қаранг: Эфесликларга 5:27). Масиҳ Жамоатни буюк севги ила бошқаради. Бу агапе севгиси – ҳолис, беғараз ва масиҳийликнинг қурбонлик севгисидир.

Худди шу тариқа ва шу сўзнинг асл маъносига биноан масиҳий эрлар ҳам хотинларини севишлари лозим. Масиҳий эр ўзини тўлиқ хотинга бағишлаши керак, агар керак бўлса ўз жонини ҳам фидо қилмоғи лозим (қаранг: Эфесликларга 5:25). Эр хотинини гуноҳ таъсиридан ҳимоя қилиши ва унинг маънавий баркамоллигига эришишига ёрдамлашиши керак. “Раббийнинг Жамоатга бўлган севгиси – эрнинг хотинга нисбатан бўлган севгисидир”7372. Масиҳий оиланинг фарқ қилувчи хусусияти – бу беғараз ва қурбонлик севгисидир. Эр ана шундай севги намунасини намоён қилишга мажбур. Эр оиласини айнан шундай севги билан бошқариши керак.

Масиҳий оила ва жамоатда, бошқа жойларга қараганда, аёл ўзини севимли ва ҳурматга сазовор ҳис этиши лозим. Аёллардан истеъмолчи сифатида фойдаланиш ёки уларга нисбатан эътиборсизлик қилиш ярамайди.

--------------------------- ***** ---------------------------------------

Эфесликларга мактубнинг бешинчи бобида эркаклар хотинларини эксплуатация қилиши таъқиқлангани аниқ ва равшан қилиб айтиб ўтилган. Масиҳий оилада ва жамоатда бошқа жойларга қараганда, аёл ўзини севимли ва ҳурматга сазовор ҳис этиши лозим. Хотинлардан истеъмолчи сифатида фойдаланиш ёки уларга нисбатан эътиборсизлик қилиш ярамайди. Эй эркаклар, ушбу содда, аммо лекин доно сўзларга қулоқ тутинг!

б. Ўз танангизни севганингиз каби хотинларингизни

яхши кўринг

Эфесликларга мактубнинг бешинчи боби йигирма саккизинчи оятидан ўттиз учинчи оятигача бўлган парча янги бўлимни ташкил этади. Павлус яна қайта ва қайта эрлар хотинларини севишлари кераклигини айтади. Бироқ бу сафар Павлус ушбу қатъий талабни тушунтиради. Гап шундаки, оила қурганда эр ва хотин ҳеч қандай иттифоқ билан тенглаштириб бўлмайдиган, ўзгача бир бирлашмани ташкил этади. Эркак ва аёл никоҳ қургандан кейин улар иккита бошқа‑бошқа одам эмас, балки бир тан ва бир шахс бўладилар. Ушбу бутун бўлим Ибтидо китобининг парчасига асосланган (қаранг: Ибтидо 2:24). Павлус ўттиз биринчи оятда дейди: “...иккови бир тан бўлади”. Эфесликларга мактубни (5:28-33) яна бир бор ўқиб чиқинг:

5:28 Шундай қилиб, эркаклар ўз хотинларини ўз таналарини севгандай севишлари керак. Ўз хотинини севган ўзини ўзи севади.

5:29 Ҳеч ким ҳеч вақт ўз танасини ёмон кўрмаган. Аксинча, уни озиқлантириб, парвариш қилади. Масиҳ ҳам Ўз умматини худди шундай озиқлантириб, парвариш қилади.

5:30 Биз Масиҳ танасининг аъзоларимиз, (Унинг эту суягимиз).

5:31 Тавротда: “Киши ота-онасини қолдириб, ўз хотинига ёпишиб қолади ва иккови бир тан бўлади”, деб ёзилган.

5:32 Бу сир буюк ва мен буни Масиҳ ҳамда имонлилар жамоатига ўхшатиб айтяпман.

5:33 Хулласи калом, ҳар бир эр ўз хотинини ўзини ўзи севгандай севсин. Хотин ҳам эрини ҳурмат қилсин.

(1) Эр ва хотин – бир тан, бир жон ва бир шахс. Йигирма саккизинчи оятда айтилишича, эрлар хотинларини ўз таналарини севгандай севишлари керак. Никоҳнинг моҳияти эр ва хотиннинг бирлашишидан иборат. Оила ришталари эркак ва аёлнинг узилмас ва яқин иттифоқини яратади. Эр ва хотин – бу икки алоҳида шахсият эмас, балки бир тан, яхлит бирликдир. “Шунинг учун ҳам, - деб ёзади Ллойд Джонс, - эр энди ўзини алоҳида ва мустақил шахс сифатида қабул қилмаслиги керак”7473. Эр хотинини ўзини яхши кўргандай севиши лозим, зеро эндиликда хотин унинг бир қисмидир.

Шунга мувофиқ, эр ўзининг танасига қандай муносабатда бўлса, хотинга нисбатан ҳам шундай муносабатда бўлади. Чунки эр ҳеч вақт танасини ёмон кўрмаган, аксинча, уни озиқлантириб парвариш қилади. Шубҳасиз, ақли расо одам ўз танасини шу маънода яхши кўрадики, у танасининг озуқага, кийим-кечакка ва бошпанага бўлган эҳтиёжини қондиради ва парвариш қилади. Шу сабабдан эрлар хотинларини севиб парвариш қилишлари ва уларнинг барча эҳтиёжларини, ўзларининг эҳтиёжлари сингари, ғамхўрлик билан қондиришлари лозим (қаранг: Эфесликларга 5:28-29). Бундан ташқари, эр ва хотиннинг бир тану бир жон бўлиши шу қадар табиийки, агар эр хотинига нисбатан қўполлик қилиб, унга зарар етказадиган бўлса, авваламбор эр ўз танасини менсимаган бўлади ёки ўзи ўзига зарар етказади.

Никоҳнинг асосий мақсадларидан бири, Муқаддас Китобда айтилишича, бирлашишдан ва бирликка етишишдан иборат. Шуни тушуниб олиш муҳимки, никоҳдаги бирлик бевосита эрнинг ҳукмронлигига ва хотиннинг итоаткорлигига боғлиқ. Бундай бирликка эришиш учун Исо Масиҳ Ўз Жамоатини бошқаргани ва унга ғамхўрлик қилгани сингари эр хотинини бошқариши ва унга ғамхўрлик қилиши лозим. Жамоат Масиҳга итоат этгани ва Унинг раҳбарлигини қўллаб-қувватлагани каби, ўз навбатида хотин ҳам эрига бўйсуниши ва эрини турли масалаларда қўллаб-қувватлаши керак. Эр ва хотин оилада турли вазифаларни бажаришига қарамай, иккиси ҳам бир-бирини такомиллаштиришга ва бир‑бирига руҳий баркамолликка етишга ёрдам қилади.

(2) Масиҳ ва Унинг халқи – бир Танадир. Эрлар хотинларини ўзларининг танасини севгандай севишларига Павлус даъват этгандан кейин, у яна эр-хотинлик муносабатларини Масиҳ ва Жамоатнинг муносабатлари билан солиштиришга киришди: “Ҳеч ким ҳеч вақт ўз танасини ёмон кўрмаган. Аксинча, уни озиқлантириб, парвариш қилади. Масиҳ ҳам Ўз умматини худди шундай озиқлантириб, парвариш қилади. Биз Масиҳ танасининг аъзоларимиз, (Унинг эту суягимиз). Тавротда: “Киши ота-онасини қолдириб, ўз хотинига ёпишиб қолади ва иккови бир тан бўлади”, деб ёзилган. Бу сир буюк ва мен буни Масиҳ ҳамда имонлилар жамоатига ўхшатиб айтяпман” (Эфесликларга 5:29-32). Биз яна Масиҳнинг Жамоат ҳақида қилган ғамхўрлиги эрлар учун тақлид қилишнинг мукаммал намунаси эканлигига гувоҳ бўлдик (қаранг: Эфесликларга 5:29).

Ўттизинчи оятда барча имонлиларга айтилишича, улар Масиҳ Танасининг аъзоларидир. Масиҳ тана аъзоларини озиқлантиради, парвариш қилади, зеро ҳар биримиз – Унинг Танаси аъзоларимиз. Масиҳ Ўз Танасини яхши кўради ва У тананинг соғ-саломатлиги учун барча ишни қилади. Эр ва хотин ўртасидаги муносабатларда эр Масиҳдан ибрат олиши лозим.

(3) Буюк сир. Масиҳ Танаси ҳақида айтиб ўтиши биланоқ, Павлус Эски Аҳддан бир оятни келтиради (қаранг: Ибтидо 2:24). Олдинига қуйидаги оят Одам Ато ва Момо Ҳавога тегишли бўлган: “Шунинг учун эркак киши ота-онасидан бошқа бўлиб чиқиб, хотинига боғланиб қолади, иккаласи бир тан бўладилар”. Қурилган никоҳ алоқалари заминдаги барча бошқа алоқаларга қараганда ўзгача тарзда икки одамни бир шахсга, бир танга, ягона жонга бирлаштиради. Никоҳ ҳақидаги бу Эски Аҳд оятини Павлус нима сабабдан келтиради ва бу оятни Масиҳ ва Унинг Танасига нисбатан қўллайди? Шунинг учунки, Масиҳ ва Унинг Танаси ўртасидаги муносабатлар оиладаги икки одамнинг эр-хотинлик муносабатлари сингари севги асосида қурилган бўлиб, узилмас ва абадий иттифоқни намоён этади.

Ибтидо китобидан оятга келтирилган изоҳдан сўнг Павлус шундай дейди: “Бу сир буюк ва мен буни Масиҳ ҳамда имонлилар жамоатига ўхшатиб айтяпман” (Эфесликларга 5:23). Бу ерда “сир” сўзи “очиб берилган жумбоқ” маъносини англатади. Олдин яширин бўлган ва англаб бўлмас Худонинг сири эндиликда Худо томонидан Масиҳда очилди. “Оддий маънода сир – яширинган билимни назарда тутади; Муқаддас Китоб нуқтаи назаридан бу – очиб берилган ҳақиқат”7574.

Ҳақиқий никоҳ – бу Масиҳ билан Унинг Жамоати ўртасидаги бирликдир. Қолган барча никоҳлар, шу жумладан, Адан боғида тузилган никоҳ ҳам, Қўзи ва Унинг Қаллиғи, Жамоат никоҳининг кучсиз акс этишидир...

Уильям Уэйнрайх

--------------------------- ***** -------------------------------

Павлус айтиб ўтган буюк ва ажойиб “сир” остида Ибтидо китобидан олинган Эски Аҳд оятининг яширин ва башоратгўйлик маъноси назарда тутилади (қаранг: Ибтидо 2:24). Бу ерда очилган ҳақиқат шундан иборатки, биз Ибтидо китобининг иккинчи боб йигирма тўртинчи оятида ўқиган Одам Ато ва Момо Ҳавонинг никоҳи (“бир тан”) билан қайта тирилган Масиҳ ила У гуноҳини ювган халқи ўртасидаги бирликнинг тимсолини намоён этади. Шунинг учун ҳам йигирма тўртинчи оятнинг башорат сўзлари бажарилишини Масиҳ ва Унинг Жамоати ўртасидаги ўзаро мулоқотлардан топиш мумкин. “Ҳақиқий никоҳ – бу Масиҳ билан Унинг Жамоати ўртасидаги бирликдир. Қолган барча никоҳлар, шу жумладан, Адан боғида тузилган никоҳ ҳам, Қўзи ва Унинг Қаллиғи, Жамоат никоҳининг кучсиз акс этишидир...”7675. Шу сабабдан, эркак ўзини устун деб билган ва аёлни таҳқирлаган оилани эмас, ёки иккала жинс абсолют равишда тенг ҳисобланган муносабатларни эмас, балки Масиҳ ва Унинг Жамоатини никоҳнинг асл намунаси деб ҳисобласа бўлади. Хулласи калом, биз “оилада эрнинг ҳукмронлиги ва хотиннинг итоаткор ҳолати курашиш керак бўлган ёвузлик” деган хулосага келмаслигимиз лозим. Аксинча, айнан шунда Худонинг ажойиб иродаси мужассамдир. “Айнан шу қисман никоҳнинг моҳиятидир”7776.

Эфесликларга мактубнинг бешинчи бобидаги бу ҳикматли парча ўттиз учинчи оят билан тугатилади. Унда “ҳар бир эр ўз хотинини ўзини севгандай севишга, хотин ҳам эрини ҳурмат қилишга” даъват янграйди. “Қўрқиш” деб таржима қилинган юнонча phobos сўзи ниҳоятда кенг мъанога эга: даҳшат ёки қўрқувдан бошлаб то ҳурмат‑эҳтиром, иззат-ҳурматгача. Қуйидаги контекстда “ҳурмат қилиш” маъноси янада аниқроқдир. Хотин эрини Худо томонидан оила бошлиғи этиб тайинланганини тан олган ҳолда, уни ҳурмат қилмоғи даркор. Бир изоҳловчининг таъкидлашича, “phobos – бу барча иерархия тузилишлардаги муносабатларнинг нормал элементидир”7877. Модомики эр оила бошлиғи экан, хотин нафақат унга бўйсуниши, балки уни “ҳурмат” ҳам қилиши лозим.

В. КОЛОСАЛИКЛАРГА МАКТУБ 3:18-19:

ИТОАТ ЭТИШ ВА СЕВГИ

Ушбу мактубда Колосадаги жамоатга Павлус Эфесликларга мактубдаги бешинчи бобнинг қисқартирилган вариантини йўллайди. Ҳаттоки шундай қисқартирилган кўринишда ҳам бу таълимот Худонинг бебаҳо Каломи бўлиб қолади ва бизнинг диққат-эътиборимизга лойиқдир. Павлус бу ерда қуйидагиларни айтади:

3:18 Эй хотинлар, эрингизга итоатли бўлинглар. Шундай қилиш Раббимиз Исонинг издошларига муносибдир.

3:19 Эй эркаклар, хотинингизни севинглар, уларга қўпол муомалада бўлманглар.

Ушбу қисқача парчада Павлус қайта–қайта масиҳий аёллар ўз эрларига “бўйсунишларини” (юнонча hypotasso) амр этади. Хотинлар эрларига бўйсунишга мажбур эканликларига асосан эрларнинг оилада йўлбошчи бўлишларини тасаввур қилиш қийин эмас. Бу ерда эр ва хотин бир-бирига ўзаро бўйсуниши кераклиги ҳақида сўз кетмайди, шунга эътибор беринг.

Қолаверса, Павлус ўз талабини ниҳоятда аниқ қилиб асослаб беради: ушбу талабга биноан хотинлар эрларига бўйсунишлари лозим. Павлуснинг айтишича, бу “Раббимиз билан алоқада яшовчиларга муносибдир”. “Муносиб” деган сўз бу ерда “тегишлича”, “етарли даражада” деган маънони билдиради7978. Хуллас, эрга бўйсуниш – Худо ўрнатган қонун-қоидаларнинг бажарилишидир.

“Раббийда” сўзи шу фактни конкретлаштирадики, талаб этилаётган бўйсуниш – Исо Масиҳ ҳукмронлигини тан олувчининг тўғри хулқ моделини ва Исони Раббий деб итоат этган жамоатнинг тўғри хулқ моделини намоён этади. Шунинг учун ҳам хотиннинг бўйсуниши – Раббий Исо Масиҳ талаб қилган итоаткорлик намунаси сифатида тасаввур этилади ва бундай итоаткорликни имонлилар жамоати аёллардан кутади. Эр бўйсунишга муносиб эканлиги учун эмас, балки Раббимиз Исо Масиҳнинг иродаси шундай бўлгани учун хотин эрига итоатда бўлади.

Эр ҳам хотинга нисбатан бажариши керак бўлган маълум мажбуриятларга эга. Павлус шундай дейди: “Эй эркаклар, хотинингизни севинглар, уларга қўпол муомалада бўлманглар”. Эфесликларга мактубнинг бешинчи бобида айтилгандек, бу ерда ҳам эр хотинини севиши – ҳа, унга зуғум қилиши эмас, уни назорат қилиши эмас, уни эзиши ва ўзига эгиб олиши эмас, балки севиши ҳақида сўз кетади. Масиҳийча севгининг маъно ва моҳиятини Худонинг Ўзи белгилайди. Шарҳловчи Питер О’Брайн бу севгининг табиатини қуйидагича тасвирлайди: “Бу оддийгина боғланиб қолиш ёки жинсий яқинлик ҳис-туйғуси эмас; аксинча, бу севги доимий ғамхўрликни ва хотиннинг муваффақияти учун унга севги ила хизмат қилишни англатади... Бу ўзини ўйламайдиган, аммо Масиҳдан ибрат олувчи қурбонлик севгисидир”8079.

Сўнгра махсус огоҳлантириш янграйди: эрлар хотинларига нисбатан “қаттиққўл” бўлмасликлари керак. Қаттиққўллик – бу севгининг етишмаслиги, кўплаб эркакларнинг типик муаммосидир. Кундалик ташвишларга кўмилган эркаклар аламларини хотинлардан олишга мойилдирлар: қўпол сўзлар билан уларни сўкиб, хотинларга ҳўмрайиб қарайдилар; кўнгилга қаттиқ ботадиган гаплар айтадилар: бетоқат ва сабрсиз бўладилар; хотинларни танқид қилиб, ҳамма нарсадан камчилик қидирадилар. “Инсон хулқ-атворига хос ғалати қилиқлар орқали биз кўпинча ўйламай-нетмай ҳаммадан ҳам севганларимизга озор етказамиз”8180. Бироқ бундай хулқ-атвор Раббимиз иродасига қарама-қаршидир. Раббимиз хотинларга нисбатан шундай муносабатларга йўл қўймаслигимиз ҳақида огоҳлантиради ва бундай муносабатларни тақиқлайди.

Г. КОРИНФЛИКЛАРГА БИРИНЧИ МАКТУБ 7:1-40: АЖРАЛИШ, ЁЛҒИЗЛИК ВА ЭР-ХОТИНЛИК МАЖБУРИЯТЛАРИ

Коринфликларга биринчи мактубда бизнинг эътиборимизга барча замонларда ҳар қандай маҳаллий жамоат ҳаёти таъсир этган ва таъсир этувчи амалий масалалар ва муаммолар ҳавола этилади. Ҳеч ким Коринфликларга биринчи мактубда муҳим ёки абстракт мулоҳаза юритиш йўқ, деб танқид қила олмайди. Мактубнинг ҳар бир бобида реал ҳаётий ҳодисани кўрамиз, дунёвий, беҳаловат Коринф шаҳрида эндигина пайдо бўлаётган жамоат ўша ҳодисалар билан тўқнашади. Шунинг учун ҳам Павлус ушбу мактубда такрор–такрор жинсларнинг ўзаро муносабатлари масаласига қайтганининг ажабланарли жойи йўқ (6:12-20; 7:1-40; 11:2-16; 14:34-37). Бу масала Павлус давридаги каби, ҳозирги кунда ҳам қизғин баҳсларга сабаб бўлмоқда.

Павлус олдинги мактубида баъзи масалаларга оид вазиятлар ҳақида айтиб ўтган эди. Ушбу вазиятни тушунтириб бериши учун коринфликлар Павлусга илтимос билан мурожаат қилдилар (қаранг: 1 Коринфликлар 7:1; 5:9). Хусусан, у эр-хотин муносабатлари ҳақида ёзган. Жинсларнинг ўзаро муносабатлари, никоҳ ва ажралишга оид масалаларда жамоат маълум бир нуқтаи назарга келмади.

Павлус ажралиш ҳақида гапирар экан, у эр-хотинларга тенг ҳуқуқли жинс вакиллари сифатида муносабатда бўлади. У уйланмаганларга ва бева хотинларга маслаҳат берар экан, эркак ва хотин ўртасида ҳеч қандай фарқ йўқлигини таъкидлайди (қаранг: 1 Коринфликлар 7:7-9, 25-35). Ёлғизларни, хусусан аёлларни ҳам, эркакларни ҳам ҳеч нарсага чалғимасдан ўз ҳолатининг афзаллигини англаб, уларни Раббийга хизмат қилишга Павлус даъват этади (қаранг: 1 Коринфликлар 7:32-35). Ҳаворийнинг ўйлашича, ҳамма аёллар ҳам эрга тегиб, бола кўришга интилмасликлари керак. Аёллар эркаклар сингари ёлғизликнинг афзаллигидан фойдаланиб, Раббимни қандай рози қиламан, деб Унинг ишлари ҳақида қайғуради.

Эр‑хотинлар жинсий алоқа соҳасида тенг ҳуқуқ ва мажбуриятларга эга эканига Павлуснинг ўзгача урғу бериши бизда қизиқиш уйғотади. Эр‑хотин ҳаётининг бу жабҳасида ҳукмронлик ва бўйсуниш ҳақида сўз ҳам бўлиши мумкин эмас. Ушбу бобнинг талқини жараёнида феминистлар ва уларнинг рақиблари тўлиқ бир битимга келдилар.

Коринфликларга биринчи мактубнинг еттинчи бобидан қуйидаги оятларни ўқинг:

7:3 Эр ўз хотинига нисбатан ва хотин ўз эрига нисбатан эр-хотинлик вазифасини бажо келтирсин.

7:4 Хотиннинг бадани устидан хотин эмас, балки эри хокимлик қилади. Худди шундай, эрнинг бадани устидан эр эмас, балки хотини ҳокимлик қилади.

7:5 Бир-бирингиздан бош тортманглар. Фақат ўзаро келишгандан сўнг, (рўза тутиш ва) ибодат қилиш учун вақтинча жудо бўлинглар. Кейин яна қовушинглар, токи ўзингизни тия олмаганингиздан фойдаланиб, шайтон сизларни васвасага солмасин.

Коринфдаги баъзи масиҳийлар оиладаги жинсий яқинликка қарши чиққанлар. Ҳаётда бундай амалиётнинг ножоизлигини Павлус алоҳида таъкидлайди: “Бир-бирингиздан бош тортманглар”. Эр-хотин ўртасидаги жинсий алоқалар – бу фақатгина роҳат эмас, балки эр билан хотиннинг мажбуриятидир: “Эр ўз хотинига нисбатан ва хотин ўз эрига нисбатан эр-хотинлик вазифасини бажо келтирсин” (1 Коринфликлар 7:3). Эр хотин билан, хотин эса эр билан жинсий алоқа қилишдан бош тортиши – бу физиологик талабни қондиришдан воз кечиш демакдир. Зеро эр ҳам, хотин ҳам физиологик талабни қондириш ҳуқуқига эга.

Бироқ Павлус эр ва хотиннинг бир-биридан бош тортишини фақатгина улар ўзаро келишгандан сўнг амалга оширишни маслаҳат қилади: “Бир-бирингиздан бош тортманглар. Фақат ўзаро келишгандан сўнг, (рўза тутиш ва) ибодат қилиш учун вақтинча жудо бўлинглар. Кейин яна қовушинглар, токи ўзингизни тия олмаганингиздан фойдаланиб, шайтон сизларни васвасага солмасин” (1 Коринфликлар 7:5; курсив муаллифники).

Тўртинчи оятда Павлус Муқаддас Китобда никоҳ ҳақида учрайдиган фикрларнинг, эҳтимол, энг ажойибини баён этади: “Хотиннинг бадани устидан хотин эмас, балки эри ҳокимлик қилади. Худди шундай, эрнинг бадани устидан эр эмас, балки хотини ҳокимлик қилади” (1 Коринфликлар 7:4). Бу – жинсларнинг тенглигини ва никоҳда уларнинг бирлигини эълон қилишдир. “Бу – жиддий параллелизмнинг ажойиб намунасидир. Эр-хотин бир-бирига боғлиқ, уларнинг ҳуқуқлари ҳам тенг”8281.

Оилада эрнинг ҳукмронлик принципи, шундай қилиб, эр-хотинлик муносабатлари соҳасида тенг ҳуқуқ ва мажбурият принциплари билан мувофиқланиши лозим. Жинсий алоқани эркакнинг имтиёзи деб ҳисобламаслик керак. Физиологик талаблар ва хотиннинг хоҳиш-истаги тенг даражада ҳисобга олиниши лозим.

Хотиннинг бадани устидан хотин эмас, балки эри ҳокимлик қилади. Худди шундай, эрнинг бадани устидан эр эмас, балки хотини ҳокимлик қилади.

Ҳаворий Павлус

---------------------------------- ***** --------------------------------

Эр ўз бадани устидан тўлиқ ҳокимлик қила олмайди ва фақатгина ўз хоҳиш-иродасига биноан иш тута олмайди. Хотин Худо томонидан берилган эрнинг танаси устидан ҳокимлик қилиш имкониятига эга, худди шундай имкониятга, яъни хотин танаси устидан ҳукмронлик қилиш ҳуқуқига эр ҳам эга. “Эр ҳам, хотин ҳам бир-бирининг танаси устидан тўлиқ ҳукмронлик қила олмайди”8382. Ушбу ғоя Сулаймоннинг гўзал қўшиқлари китобида яққол намоён бўлган: “Севганим фақат меникидир, мен эса уники...” (Қўшиқлар 2:16).

Д. ТИТУСГА МАКТУБ 2:3-5:

СЕВГИ ВА ЁШ ХОТИНЛАР УЧУН ИТОАТ ЭТИШ ҲАҚИДА ТАЪЛИМОТ

Бирга ишлайдиган Титусга, у орқали Крит оролидаги жамоатга йўлланган мактубда, Павлус ёши катта, ҳаётнинг аччиқ-чучигидан хабардор бўлган руҳоний онахонлар ёш келинчакларга эрларини ва болаларини севишга, меҳрибон, доно ва сезгир бўлишга ўргатишларини даъват этади. Ёшгина хотинлар уйга файз ва барака олиб киришлари, орасталик билан рўзғор ишларини бажаришлари ва эрга бўйсунишлари лозим.

Имонли хотин ва оналар учун Титусга мактубдаги оятлар ниҳоятда муҳим ўрин тутади. Бу парчада айтилишича, хотинларнинг асосий вазифаси – эрга, болаларга ва уйга ғамхўрлик қилишдан иборат. Роберт Льюис ва Уильям Хендрикс ўзларининг ажойиб Rocking the Roles: Building a Win-Win Marriage номли китобида қуйидагиларни ёзадилар:

“Ўйлашимизча, Титусга мактубнинг иккинчи боб тўртинчи ва бешинчи оятларида айтиб ўтилган мажбуриятлар рўйхати бутун Муқаддас Китобда аёл вазифасининг лўнда ва тушунарли таърифини намоён қилади. Ушбу вазифа аниқ ва тушунарли қилиб бир сўз билан ифодаланган – мададкор (Худо Момо Ҳавони Ибтидо китобида 2:18 шундай номлаган)...

...Оилада аёл кишининг вазифаси фақатгина ушбу мажбуриятларни бажаришга қаратилмаган. Титусга йўллаган мактубда Павлус санаб ўтган вазифаларни бажариш билан хотинлар кифояланиб қолмасликлари керак. Бироқ аёл бу мажбуриятларни бажаришдан бош тортмаслиги керак ёки ўзининг хоҳиш-истагини амалга ошириш мақсадида ўз вазифаларини инкор этмаслиги лозим. Сайёралар қуёш атрофида айлангани сингари, оилада ҳам ҳамма нарса аёл кишининг асосий мажбуриятлари ва унинг энг муҳим ғамхўрлиги предмети атрофида айланиши керак. Аёл биринчи навбатда бутун кучи ва вақтини юқорида санаб ўтилган мажбуриятларни бажаришга қаратиши лозим. Худо хотинларни нимага даъват этганини ва уларнинг ҳақиқий вазифаси нималардан иборат эканини аёллар доимо ёдда сақлашлари керак.

Аёл ўз мажбуриятларига жавобгарлик туйғусини ҳис этиши унинг оиласини мустаҳкамлайди. Зеро бу ҳолат унинг ҳаётий йўлида учрайдиган барча вазиятларни мулоҳаза қилиб, тўғри баҳо беришга имконият яратади. Минг афсуски, бугунги кунда кўплаб аёллар хотин ва она вазифасини бажариш билан боғлиқ бўлган мажбуриятларини ўз кучларига қўшимча тарзда берилган беҳисоб имкониятлардан бири деб ҳисоблаб, катта хатога йўл қўядилар. Бироқ аёлнинг вазифаси Муқаддас Китобда тушунарли ва аниқ қилиб белгилаб қўйилган, бу масалада ҳеч қандай шубҳа-гумонга ўрин бўлмаслиги керак”8483.

Ҳозирги замон жамиятида аёл кишининг ўз дунёқарашини ифодалашга, имкониятларини амалга оширишга ундайдилар ва оила унга юқори мансабга эришишга, унинг соғлигига салбий таъсир кўрсатишига ишонтиришга ҳаракат қиладилар. Шунинг учун ҳам масиҳий эр-хотинлар Титусга мактубнинг иккинчи бобида Павлуснинг айтган сўзларига қулоқ солиши ва унинг қуйидаги маслаҳатларига амал қилишлари керак:

2:3-5 Ёши катта аёлларга ҳам тайинла, улар шарафли ҳаёт кечирсинлар. Ғийбат қилмасинлар, майхўрликка ружу қўймасинлар. Ҳар қандай хайрли ишда ибрат кўрсатиб,4 келинларга панд–насиҳат қилсинлар, уларга ўз эрлари ва фарзандларини севишни,5 вазмин, иффатли, рўзғорга жонкуяр, меҳрибон, эрларига бўйсунадиган бўлишни ўргатсинлар. Шунда ҳеч ким Худонинг каломини ёмонламайди.

Титусга мактубнинг иккинчи боби бошида ҳаворий Павлус ҳамкори Титусга шундай дейди: “Сенга келсак, соғлом таълимот асосида насиҳат қил” (Титусга 2:1). “Соғлом таълимот” деб айтганда, Павлус соғлом масиҳийча таълимотни назарда тутади. Бу ерда хотин ва оналар ҳақида айтилганларнинг ҳаммаси рим-юнон қонуни эмас, балки соғлом масиҳийча таълимотдир. Бу таълимотга асосан, ёши улуғ ва тажрибали аёллар қиз-жувонларга маслаҳат беришлари ва улар учун ўрнак бўлишлари керак. Ёши катта аёллар қиз-жувонларга ўргатишлари керак бўлган еттита фазилатни Павлус санаб ўтади. Биз бу фазилатлардан тўрттасини кўриб чиқамиз.

Эрга бўлган севги

Аёл кишининг асосий вазифаси эрига мададкор бўлишдан иборат (қаранг: Ибтидо 2:18). Ушбу вазифани бажариш учун аёл эрини ниҳоятда севиши лозим. Бу гуноҳли дунёда аёлнинг эркак киши билан тил топишиши осон эмас. Бошқа одамни яхши кўриш – жуда қийин иш. Кўплаб эркакларнинг ҳатти-ҳаракати бу жараённи янада оғирлаштиради. Тез-тез бўладиган можаролар ва оиладаги кескин вазият аёлнинг қалбидаги эрга нисбатан севги оловини борган сари сўндириши мумкин, шундай экан, севги оловини сўндирмаслик учун аёлни қўллаб-қувватлаш лозим.

Оила – бу Масиҳнинг қурбонли, фидокорона севгисининг энг зўр мактабидир. Тажрибага эга масиҳий аёллар ёш қиз-жувонлар учун бу севги мактабида ажойиб маслаҳатгўй ва мураббий бўлишлари мумкин. Бундай мактабда энг асосийси ва муҳими эрга бўлган севгини мустаҳкамлашдир. Хотин эрини яхши кўрса, оилада барча муаммолар енгиллик билан ҳал бўлаверади.

Фарзандларга бўлган севги

Масиҳий она учун муҳим мажбуриятлардан яна бири – болаларга ғамхўрлик қилиш. Фарзандлар она ҳаётида энг муҳим ўрин тутиши лозим. Кўплаб ривожланган мамлакатларда бугунги кунда жамоат бола сонининг кўпайишига қарши чиқмоқда. Бироқ Инжил масиҳийлари оналик ва болалаликни биринчи даражали аҳамият ва мазмунга эга эканини эълон қилишлари керак. Recovering Biblical Manhood and Womanhood номли китобнинг муаллифларидан бири Дороти Паттерсон бу муаммога алоҳида урғу беради: “Она энг ҳашаматли бинодан ҳам каттароғини – ўлмас руҳ даргоҳини барпо этади... Биронта иш энг юксак мақсадларни ифодалаган машаққатли меҳнатни ўзида шунчалик ноёб тарзда бириктира олмайди”8584.

Оналар фарзандларини севишни, бутун диққат-эътиборларини уларга қаратишни, фарзандларни ўз манфаатию мансабидан юқори қўйишни, уларнинг нажот топиши учун Худонинг каломидан сабоқ беришни ўрганишлари лозим (қаранг: 2 Тимўтийга 1:5; 3:15). Паттерсон бизнинг энг зарур масаламизни қуйидагича изоҳлайди: “Яқин келажакдаги асосий ва муҳим вазифаларимиздан бири – бу қиз-жувонларда она бўлишга қизиқиш уйғотишдир”8685. Малакали ва ёши катта имасиҳий аёллар Худо томонидан уларга ато этилган ҳуқуққа, жумладан, ёш аёлларга ёрдам бериш ва уларга фарзандларини севишни ўргатиш ҳуқуқига эгалар.

Оилада аёл кишининг вазифаси фақатгина ушбу мажбуриятларни бажаришга қаратилибгина қолмаган. Павлус Титусга мактубида санаб ўтган вазифаларни бажариш билан хотинлар кифояланиб қолмасликлари керак. Бироқ аёл бу мажбуриятларни бажаришдан бош тортмаслиги керак ёки ўзининг хоҳиш-истагини амалга ошириш мақсадида ўз вазифаларини инкор этмаслиги лозим.

Роберт Льюис ва Уильям Хендрикс

--------------------------- ***** ---------------------------------

Рўзғорга жонкуярлик қилиш

Хотин ва онанинг яна бошқа мажбурияти – бу ўз рўзғорига нисбатан ғамхўрлик қилишдир. Ҳикматлар Китобида (31:27) шундай дейилган: “Яхши хотин уй аҳлига яхши қарайди, дангасалик қилмайди”. Тажрибага эга ва етук масиҳий аёллар ёш хотинларга яхши уй бекаси бўлишни ўргатишлари ва бунда уларга ёрдам беришлари лозим. Уй барча оила аъзолари учун ердаги энг яхши жой бўлиши керак, аёлга эса уй аҳлининг ҳурматига сазовор уй бекаси бўлиш ҳуқуқи берилган. Уйнинг саранжон-саришталиги, покизалиги, файзи аёлнинг зиммасида. Бу шундай вазифаки, у бутун инсоният наслини тўғри тарбиялайди ва соғлиқ учун жуда зарурдир.

Эрга бўйсуниш

Хотин эЭрнинг мададкори сифатида хотин, шунингдек, унга бўйсунишни ўрганиши лозим. Ёши катта аёллар қиз-жувонларга эрларига бўйсуниши (юнонча hypotasso) кераклигини тушунишларига ёрдам беришлари керак. Ҳатто имонли эр бошқарадиган масиҳий оилада ҳам баъзида хотиннинг бўйсуниши жуда оғир кечади. Гоҳида аёл бу қандай қилинишини ҳам билмайди. Шунинг учун қиз-жувонларга малакали масиҳий аёлларнинг доно маслаҳатлари ва ёрдами зарур. Қолаверса, ёш масиҳий аёллар ўз вазифаларига навбатдаги диний назария сифатида қарамай, бу вазифаларни – мададкор, хотин, она ва уй бекаси бўлишни, уларни қадрлашни ўрганишлари керак. Агар хотин чин дилдан эрга бўйсунишнинг имконияти мавжудлигини ва зарурлигини қадрлай олса, шундагина Яратувчининг иродасини бажараётганини англайди.

Сўнггида Павлус ёш хотин-қизларга ҳам, ёши катта аёлларга ҳам уларнинг имонсиз қўшнилари ва қариндошлари аёлларнинг хулқ-атворини доимо кузатиб туришларини эсга солади. Шунинг учун ҳам Муқаддас Китобда шундай амр берилади: “Худонинг каломи қораланмаслиги учун, аёллар ўз эрлари ва болаларини севадиган, рўзғорга жонкуяр, вазмин, иффатли, хушфеъл, эрларига бўйсунадиган бўлсинлар” (Титусга 2:5). Мэри Кассиан бизнинг фикрларимизни қуйидагича тарзда жамлади: “Ўз оиласи, эрини ва рўзғорини қадрламайдиган хотин Масиҳга иснод келтиради”8786.

Е. ТИМЎТИЙГА БИРИНЧИ МАКТУБ 3:4-5, 12:

ЭРКАКЛАР ЎЗ ОИЛАЛАРИНИНГ АЖОЙИБ НОЗИРЛАРИ СИФАТИДА

Муқаддас Китобга асосан имонлилар жамоатининг хизматкорлари ва нозирлари уйини яхши бошқарадиган (айниқса болаларини бўйсундира оладиган, қаранг: 1 Тимўтийга 3:4) инсонлар бўлиши керак, демак бу – имонлилар жамоати нозирларининг оиласи бекаму кўст бўлиши лозим деганидир. Павлус ушбу талабнинг муҳимлигини риторик савол билан таъкидлайди: “...Агар нозир ўз уйини бошқаришни билмаса, Худонинг Жамоатига қандай ғамхўрлик қила олади?” Бу саволга фақатгина битта жавоб: агар одам ўз уйини қандай бошқаришни билмаса, бу ҳолатда у Худонинг Жамоатига ҳам ғамхўрлик қила олмайди.

3:2 Фақат шарт шуки, нозир беайб, бир хотинли, ўз меъёрини билувчи, вазмин, адабли, меҳмондўст, таълим беришга қобилиятли бўлсин.

3:3 Шунингдек, у майхўр, урушқоқ, (ғаразгўй) эмас, балки мулойим, сокин табиатли, молпарастликдан йироқ,

3:4 Уйини яхши бошқарадиган, болаларини бўйсундира оладиган, обрў-эътибор орттирган бир одам бўлсин.

3:5 Агар нозир ўз уйини қандай бошқаришни билмаса, Худонинг жамоатига қандай ғамхўрлик қила олади?

Муқаддас Китобга асосан маҳаллий жамоатлар учун масиҳий оқсоқолларнинг хулқи жонли намуна сифатида хизмат қилади, зеро жамоат қавмига қарашли одамлар ундан ўрнак оладилар (қаранг: 1 Бутурс 5:3). Агар нозир ўз уйини яхши бошқарса, барча масиҳий эркаклар ундан ўрнак олишлари ва ўз оилаларида яхши бошқарувчи бўлишга интилишлари шарт.

Юқорида биз кўриб чиққан Муқаддас Китоб матнлари (қаранг: Титусга 2:4-5; 1 Тимўтийга 3:4-5) дан шунга амин бўламизки, имонли эр‑хотин эрнинг бошчилигида ва биргаликда, ўзаро келишган ҳолда ҳаракат қиладилар. Улар бир-бирларини қўллаб-қувватлайдилар ва ўзаро боғлиқдирлар.

------- ***** ------

3-бобга оид саволлар

Ҳозирги кунда кўплаб одамлар нима учун “бўйсуниш” сўзига салбий муносабатда бўладилар? Бундай муносабатнинг икки сабабини айтиб ўтинг.

“Бўйсуниш” маъносини англатувчи юнонча “Hypotasso” сўзини профессор Уэйн Грудем қандай изоҳлайди?

Хотин эрининг ҳар бир талабига бўйсуниши керакми? Ўз жавобингизни тасдиқлаш учун мисоллар келтиринг.

Нима учун аёл биринчи навбатда ташқи эмас, ички гўзалликка эга бўлиши керак? Бунинг учта сабабини санаб беринг.

Бутруснинг биринчи мактубига биноан (3:7) масиҳий эр хотинига қандай муносабатда бўлиши керак? Ўз жавобингизни тасвирлаб бериш учун бирон масиҳийнинг оиласи ҳаётидан бир нечта ижобий мисоллар келтиринг.

Павлус аёлларни ёмон кўради, деб ҳисоблайдиган одамга нима деб жавоб бериши мумкин? Ўз жавобингизни тасдиқлаш учун Муқаддас Китобдан цитаталар келтиринг.

Эфесликларга мактубдаги бошлиқ сўзи нимани англатади (5-боб)? Жавобингизни изоҳлаб беринг.

Эфесликларга мактубнинг бешинчи бобида эрнинг ҳукмдорлиги ва хотиннинг бўйсунувчи эканлиги тўғрисидаги ақида ўша даврнинг маданий анъаналарига ҳурмат эмас, балки масиҳийлик таълимоти эканлиги қандай тасвирлаб берилган?

Эрнинг бошчлиги ҳақидаги Муқаддас Китоб таълимотини эркаклар оилада қай тарзда бузиб кўрсатадилар? Ҳеч бўлмаганда, учта мисол келтиринг.

Эфесликларга мактубнинг бешинчи бобида эр-хотин ўртасидаги муносабатларда Павлус айтиб ўтган ҳукмронликнинг ажойиб ва ноёб кўринишларини тасвирлаб беринг. Оилада бундай ҳукмронликка хос ва сизга маълум бўлган бирор мисол келтиринг.

Коринфликларга биринчи мактубдан (7:3-5) олинган парча масиҳийча оиладаги эр-хотинни нималарга ўргатиши мумкин? Имонли эр‑хотинлар, айниқса эрлар, ўз бурчлари ва мажбуриятлари ҳақида нималарни билишлари керак?

Титусга мактубнинг 2-бобига биноан хотин ва онанинг асосий мажбуриятлари нималардан иборат?

Нимага жамоат оқсоқоли (нозири, хизматчиси) ўз уйини яхши бошқарадиган бўлиши керак? Бунинг икки сабабини айтинг.

Оилавий муносабатларда ҳукмронлик ва бўйсуниш принципи нималардан иборат эканлигини тушунишга сизга нималар ёрдам берди? Ушбу бобдан Сиз яна қандай янгиликларни билиб олдингиз?

IV

ИСО МАСИҲ ЎЗ ҲАВОРИЙЛАРИ ОРҚАЛИ МАСИҲИЙЧА ЖАМИЯТДА ЖИНСЛАРНИНГ ТЕНГЛИГИ ВА УЛАРНИНГ ВАЗИФАЛАРИ ТУРЛИЧА ЭКАНИ ҲАҚИДАГИ ТАЪЛИМОТНИ БЕРДИ

- Шуни тан олишим керакки, - деди Том, - эр ва хотин ўртасидаги муносабатларда ҳокимлик ва бўйсуниш принципларининг мавжудлиги фойдасига ҳал этилгани тўғрисида ҳаворийларнинг далиллари ниҳоятда ишончли ва қатъийдир.

- Жуда яхши. Шунинг учун ҳам биз масиҳий жамоатда эркак ва аёлнинг вазифасига мурожаат қилишдан олдин ўз тадқиқотимизни масиҳийча оилани кўриб чиқишдан бошладик.

- Нимани назарда тутяпсиз? – сўради Том.

- Агар сиз никоҳ ва оилага нисбатан Худонинг иродасини тушунмасангиз, жамоат оиласида эркак ва хотиннинг вазифаси ҳақидаги Янги Аҳд таълимотини тушуна олмайсиз.

- Нима учун? – сўради Том.

- Кўплаб одамлар жамоатда эркак ва аёлнинг муносабатларига оид Янги Аҳд қарашларини қабул қилмайдилар, чунки улар алоҳида, кичкина ва катта оила, яъни маҳаллий жамоат оиласи ўртасидаги узвий боғлиқликни англамайдилар. Ҳар бир алоҳида оилада эрнинг ҳокимлиги тўғрисида айтган Павлус, шунингдек, эркакнинг катта оилага – диний жамоатга бошчилик қилиши ҳақида ҳам айтиб ўтган. Шунинг учун ҳам оддий оиланинг бошлиғи кимлигини, диний жамоатнинг бошқарувчиси кимлигини биз ҳанузгача тушунмаймиз.

- Гапингиз мантиқан тўғри.

- Қолаверса, Янги Аҳд муаллифларининг тасаввурига биноан, Жамоат – Худонинг уйидир, жинслар ўртасидаги фарқлар Худо иродасининг муҳим қисмидир. Имонлилар жамоати иккала жинс вакилларига нисбатан Худо иродасининг модели бўлиши керак. Шунинг учун имонлилар жамоати эркакларнинг ҳукмдорлик ва аёлларнинг бўйсунувчанлик принципини эълон қилиши ва уни амалда қўллаши керак.

- Дўстларим нималар дейишини тасаввур қиляпман, - тезлик билан жавоб берди Том, - мен ҳаттоки уларнинг овозини эшитяпман: “Буларнинг ҳаммаси маданий анъаналарга итоат этиш, бизнинг жамиятимизда жинслар ўртасидаги фарқлар ҳеч қандай маънога эга эмас”. Улар мени Муқаддас Китоб таълимотини сўзма‑сўз тушунишимда айблайдилар.

- Том, сенинг дўстларинг Муқаддас Китоб ўзи учун ўзи гапиришига йўл қўймайдилар. Муқаддас Китобга улар эркин муносабатда бўладилар. Масиҳий оилада эркак ва аёлнинг вазифаси ҳақида юқорида айтиб ўтилганларни тасдиқлаш ниятида Павлус ишончли далилларни келтиради. У Ибтидо китобида кўрсатилган яратилиш тарихига, барча жамоатларда қабул қилинган аёл кишининг бўйсунувчанлик ҳолатига, Учбирликнинг ўзаро муносабатларига, Масиҳнинг амрларига, шунингдек, ўзининг ҳаворийлик ҳокимиятига мурожаат қилади. Буларнинг ҳаммаси ўша даврнинг маданий анъаналарига итоат этишга кирмайди.

- Яхши, аммо жинсларнинг тенглиги ва эркак кишининг устунлиги принципи бир-бирига зид эмасми? Мен бу тўғрида жуда кўп эшитаман, - эътироз билдирди Том.

- Йўқ, иккала принцип ҳам бир-бирини тўлдирган ҳолда, Худо томондан иккала жинс вакиллари учун белгилаб қўйилган нарсаларни ифодалайди.

- Бу ҳолда жамоат оилада эркак ва аёлнинг вазифаларига оид Муқаддас Китоб парчаларини тадқиқ этишга тайёрман, - деди Том, - чунки айнан шу масала мен учун мураккаб туюлади.

------- ***** -------

Гарчанд оила – жамиятнинг бир қатлами, эркак эса даъват этилган оила бошлиғи экан, маҳаллий имонлилар жамоатини эркаклар бошқаришига таажжубланмаслигимиз керак. Имонлилар жамоати эркак бошқарувчи, аёл бўйсунувчи жинс эканлигининг намунаси бўлиб хизмат қилиши керак, токи масиҳийлар бундан Худонинг иродасини бажаришни ўргансинлар. Стивен Кларк ушбу принципни қуйидагича изоҳлайди:

“Масиҳий жамоатда эркак киши бошқарувчи эканини кўрсатиб турувчи яна бир фикр мавжуд... Жамоат бошқаруви тузилиши шундай ташкил этилиши керакки, токи у бутун жамоатнинг ижтимоий тузилишини сақлаб туриши лозим. Модомики, оилани бошқариш эркакнинг зиммасига юклатилган экан, имонлилар жамоати бошчилигида ҳам эркак туриши керак. Имонлилар жамоати ҳам шундай ташкил этилиши керакки, токи у оилага кўмак бўлсин, оила эса ўз навбатида шундай ташкил этилиши керакки, токи у жамоатни қўллаб-қувватлай олсин. Одамлар жамоатда ўз вазифаларини бажаришни айнан оилада ўрганадилар. Ва аксинча, одамлар жамоатда кўрганлари оилада ўрганганларини тасдиқлайди ва мустаҳкамлайди. Шунинг учун ҳам оила ташкил қилиш принципларидан фарқ қиладиган жамоатни ташкил этиш принциплари оила негизини заифлаштиради. Аксинча ҳам шундай, оила ташкил қилиш принциплари жамоат ташкил қилиш принциплари билан бир хил бўлса, бундан жамоат ҳам, оила ҳам мустаҳкамланади”8887.

Энди эса, келинг, имонлилар жамоатида эркаклар билан аёллар вазифаларига оид Янги Аҳд парчаларини кўриб чиқамиз.

А. ТИМЎТИЙГА БИРИНЧИ МАКТУБ 2:8-15:

ИМОНЛИЛАР ЖАМОАТИДА БЎЙСУНИШ

ВА ҲОКИМЛИК ҚИЛИШ

Эфесликларга мактубнинг бешинчи бобини масиҳийлар никоҳига бағишланган манба парчаси деб аташ мумкин бўлса, Тимўтийга биринчи мактубнинг иккинчи боби имонлилар жамоатида эркак ва аёл вазифасини билиб олиш учун асосий манба сифатида хизмат қилади. Алоҳида олинган оила учун Эфесликларга мактубнинг бешинчи боби зарур бўлгани сингари, имонлилар жамоати учун Тимўтийга биринчи мактубнинг иккинчи боби жуда муҳим. Биз кўриб чиқаётган парча шундай матнни намоён этадики, унда айтилишича, аёл кишига жамоатда раҳбарлик лавозимларини эгаллаш ёки эгаллашни ўрганиш тақиқланганлиги аниқ ва равшан қилиб кўрсатилган. Шунинг учун ҳам бу матн (Ибтидо китобининг иккинчи боби каби) эркак ва аёлларнинг ўзаро муносабатлари ва вазифалари ҳақидаги баҳснинг асосий мавзуси эканига ҳайрон қолмаса ҳам бўлади. Одатга кўра, асосий танқидий ҳужумлар айнан шу парчага қаратилган. Бу матннинг ҳар бир сўзи, жумласи ва гапи бир неча бор тадқиқ этилган ва изоҳланган, аммо унда айтилган фикрларни муҳокама қилмасдан четлаб ўтиш ҳеч бир изоҳловчига насиб этмаган.

Гарчанд ушбу парчани тўғри тушуниш ниҳоятда муҳим экан, сиздан илтимос, тадқиқотимизнинг бошиданоқ бутун диққатингизни шу масалага қаратинг. Ушбу оятларни мулоҳаза қилиб, диққат билан ўқиб чиқинг. Оятларнинг маъносини тушунишингизда ёрдам бериши учун Муқаддас Руҳга илтижо қилинг.

2:8 Эркаклар ҳамма жойда қўлларини дуога очиб, чин қалбдан ибодат қилсинлар. Улар ғазаб ва низодан йироқ бўлсинлар.

2:9 Хотинлар соддагина, дид билан кийинсинлар. Улар сочига ортиқча оро бермай, олтин ва марварид тақинчоқлар ёки қимматбаҳо кийимлар билан эмас, балки ор–номус билан безансинлар.

2:10 Художўй хотинларга муносиб хайрли ишлар билан ўзларига зеб берсинлар.

2:11 Таълим берилаётганда, хотинлар сукут сақласин, муаллимнинг гапини икки қилмасин.

2:12 Хотин эркакка таълим беришига ва унинг устидан ўз ҳукмини ўтказишига рухсат бермайман. Хотин сокин табиатли бўлсин.

2:13 Ахир, олдин Момо Ҳаво эмас, балки Одам Ато яратилган–ку.

2:14 Одам Ато эмас, хотин шайтонга алданиб, гуноҳ қилди.

2:15 Ўшандан буён, хотинлар туққанда лаънат туфайли дарду азоб чекадиган бўлдилар. Бироқ шунга қарамай, агар улар камтару бамаъни бўлишса, Масиҳга бўлган имонда собит қолиб, меҳр–оқибатли бўлиб, тақводор ҳаёт кечиришса, нажот топадилар.

Ушбу мактуб қайси пайт, қандай даврда ёзилганини таъкидлаб ўтиш жуда муҳим. Эфесдаги жамоатга қисқа ва кўнгилсиз ташрифидан сўнг, Павлус сохта таълимот тарқалишига чек қўйиш ва жамоат принципларини қайта тиклаш учун у ерда Тимўтийни қолдирди. Павлус Эфесдан жўнаб кетгандан кейин Тимўтийга мактуб йўллади. Бу мактубда бошқа масалалар билан бир қаторда имонлилар жамоатида турли ижтимоий гуруҳ вакиллари ўзларини қандай тутишлари кераклиги ҳақидаги масалага ҳам ҳаворий тўхтаб ўтди. Биз кўриб чиқаётган парча Тимўтийга биринчи мактубнинг контекстида ифодаланишига эътибор қаратинг:

Мен яқин орада олдингга бораман деган умиддаман. Борди–ю, кечиксам, Худонинг хонадонида одамлар ўзларини қандай тутишлари кераклигини билишинг учун буларни сенга ёздим. Зеро, жамоат барҳаёт Худога тегишлидир, жамоат ҳақиқатнинг пойдевори ва устунидир.

1 Тимўтийга 3:14-15; курсив муаллифники

Ҳар бир алоҳида оиланинг ҳаёти маълум принцип ва хулқ-атвор қоидалари орқали тартибга солинади. Имонлилар жамоатининг ҳаёти ҳам худди шу сингари, маълум масиҳий хулқ принциплари ва жамоат тузуми билан бошқарилиб турилади. Шунинг учун Павлус Тимўтийга мактубида жамоатда қандай ҳаракат қилиш лозим экани ва масиҳийлик принциплари тўғрисида гапиради. Бу принципларни даврнинг анъаналарига ёки урф-одатларига бўйсуниш, деб айтиб бўлмайди. Ҳамма жамоатлар барча вақтларда амал қилиши керак бўлган принципларни Павлус тасдиқлайди.

Модомики, оилани бошқариш эркакнинг зиммасига юклатилган экан, имонлилар жамоати бошчилигида ҳам эркак туриши керак. Имонлилар жамоати шундай ташкил этилиши керакки, у оилага кўмакчи бўлиши даркор, оила эса ўз навбатида шундай ташкил этилиши керакки, токи у жамоатни қўллаб-қувватлай олсин.

Стивен Кларк

---------------------- ***** -----------------------

Эркакларнинг ибодати

Имонлилар жамоатида ибодатнинг устунлиги – биз танлаб олган матннинг биринчи мавзусидир (қаранг: 1 Тимўтийга 2:1-7): “Энг аввал шуни насиҳат қиламанки, Худо йўлида обрў-эътиборли, осойишда, сокин ҳаёт кечиришимиз учун, барча инсонлар, подшоҳлар ва ҳукмдорлар учун Худога илтижо қилинг, дуолар ўқинг, тоат-ибодатлар қилинг, шукроналар айтинг...” (1 Тимўтийга 2;1-2). Биринчи оятдан еттинчи оятгача Павлус бизни ибодатга қандай муносабатда бўлишимиз кераклигини ўргатади, сўнгра эркакларни ибодат қилишга даъват этади; буларнинг ҳаммаси “Худонинг хонадонида қандай ҳаракат қилиш лозим эканлигини” билдиради (қаранг: 1 Тимўтийга 3:15). Павлус шундай ёзади: “Шунингдек, имонлилар жамоатининг хизматкорлари ҳам ичувчи ва ғаразгўй эмас, балки тили билан дили бир, обрўли одамлар бўлиши лозим...” (1 Тимўтийга 2:8).

Эркаклар “тили билан дили бир, обрўли одамлар бўлиб...” ибодат қилишларини Павлус хоҳлар эди. Тили билан дили бир одамлар нопок, яъни Худога ёқмайдиган, юраги гуноҳга ботган одамларга таққосланади. Павлуснинг таъкидлашича, ибодатда энг муҳими қандай ҳолатда туриш ёки қўлларни узатиш эмас, балки қалбнинг пок бўлишидир. Муқаддаслик ва ибодат, забурчининг таъкидлашича, бир-биридан ажралмасдир: “Юрагимда гуноҳим бўлса эди, мени асло эшитмас эди Раббий” (Забур 65:18).

Аниқроғи, агар эркаклар асабийлашган ёки бир-бирларидан норози бўлсалар, уларга ибодат қилмаслик маслаҳат берилади. Айниқса бу ҳолат Эфесдаги жамоат учун долзарб ҳисобланарди, чунки сохта таълимотнинг ёйилиши натижасида имонлилар орасида кўпинча низо ва жанжаллар келиб чиқар эди. Одамларнинг бир-бирига душманларча муносабати сезиларли даражада “барча инсонлар” учун ибодатнинг таъсирини камайтиради (қаранг: 1 Тимўтийга 2:1).

Эркаклар ва имонлилар жамоатида уларнинг мажбуриятлари

Имонлилар жамоатида нозир ва оқсоқоллар вазифасини бажаришга ва Муқаддас Китоб талабларига жавоб берадиган одамларни топиш тобора қийин бўлиб кетмоқда. Ўз моддий бойлигини ошириш ниятида кўплаб эркаклар ўзларини савдо-сотиққа урмоқдалар ва руҳан қашшоқ бўлиб қолмоқдалар: “Бугунги кунда кўплаб масиҳийларни қизиқтирган бизнес культи ва фаол ишчанлик жамоатининг ҳақиқий талаб даражасига жавоб беришга катта тўсиқ бўлиб келмоқда”8989. Кўплаб эркакларнинг ҳозирда Муқаддас Китобни ўқишга, ибодат қилишга ёки жамоатни бошқаришга вақтлари йўқ. Баъзи эркаклар ўз оилаларига ҳам вақт топишлари қийин. Агарда жамоатда эркаклар ўзларининг лидерлик мажбуриятларига совуққонлик билан қарасалар, адоват кучаяди ва ҳаммамиз катта йўқотишларга дуч келамиз. Бизнинг ҳуқуқларимиз ағдар-тўнтар бўлиб кетди, бундай ҳолатни кескин чора кўришдан ўзга нарса ўзгартира олмайди. Биз ибодат қилишимиз ва бу муаммони конструктив тарзда ҳал қилишга матонат билан интилишимиз керак. Токи бусиз ҳам ташвишга ботган эркакларимиз ўзларини айбдор деб ҳисобламасинлар.

Аёлларнинг кийиниши

Павлус аёлларни масиҳий қонун-қоидаларига биноан оддийгина кийинишга даъват этади. Бошқача қилиб айтганда, Павлуснинг тушунтиришича, аёл киши “Худонинг хонадонида қандай ҳаракат қилиш лозимлигини билиши керак” (1 Тимўтийга 3:14-15). Ҳаворий қимматбаҳо, ғайриоддий кийим-кечакка ва ажабтовур соч турмакларига қаршидир (тилла буюмлар ва қимматбаҳо тошларга қарши бўлса керак), чунки камтар масиҳий аёллар учун бу беадаблик ва номуносибдир.

Бутрус сингари, Павлус ҳам аёлларга чиройли ва бежирим кийим кийишни, зебигардонлар тақишни таъқиқламайди. У аёллар “чиройли танасини”, моддий бойлигини кўз‑кўз қилмасликларини ёҳуд ниҳоятда тор ва калта-култа кийимлар кийишига қарши чиққан, зеро булар имонли аёлларга хос эмасдир. “...Хотинлар ҳам сочига ортиқча оро бермай, олтин, марварид ёки қимматбаҳо кийимлар билан эмас, балки содда қиёфа, иффат ва орият билан безасинлар” (1 Тимўтийга 2:9). “Бизнинг жамиятимиз шунга ўхшаш панд-насиҳатларга ниҳоятда муҳтождир, - дейди Томас Шрайнер, - чунки биз ҳам материализм билан заҳарланганмиз ва иложи борича ўзимизга зеб бериб, бировларни васвасага соладиган, ҳирсни уйғотадиган қилиб ўзимизни кўрсатишга интиламиз”9090.

Имон-эътиқодли масиҳий аёл зеб-зийнатлар ҳақида эмас, балки “эзгу ишлар” ҳақида ўйлаши керак. Худо билан мулоқот қилиб яшайдиган аёллар учун муносиб кийим сифатида Худони улуғлаб, масиҳийликка хизмат қилиш, “меҳр-мурувват” кўрсатиш ярашади9191. “Худодан қўрқаман, деган хотинларга муносиб хайрли ишларни ўзларининг зеб-зийнати қилсинлар” (1 Тимўтийга 2:10). Ушбу даъват аёлларнинг Янги Аҳдда тасвирланган хизмат қилишига мос келади: улар ўз эрлари ва болаларини севадиган, рўзғорга жонкуяр, вазмин, иффатли, хушфеъл, эрларига бўйсунадиган, ибодатда бўладиган ва Инжил Хушхабаридан гувоҳлик бериши керак бўлган вазифалар киради. “Павлус хотинларни нафақат содда қиёфада, ориятли бўлишларига даъват этади, - деб ёзади Найт, - балки руҳан баркамол, гўзал бўлишга вақт ва куч сарфлашларини хоҳлайди”9292. Шу муносабат билан Джон Стотт қуйидагиларни таъкидлайди:

“Жамоат ҳақиқий гўзаллик макон топган жой бўлиши керак, чунки жамоат имонли аёлларни эзгу ишлар билан ўзларини безашга даъват этади. Агар табиат аёлларга жозибаликни ато этмаган бўлса, унда тоат-ибодат ва хайрли ишлар уларни гўзал қилади; агарда она табиат уларга жозиба ва чиройни ато этган бўлса, эзгу ишлар бу чиройни янада гўзалроқ қилади. Буни аёллар эсдан чиқармасликлари керак”9393.

Ушбу даъват аёлларнинг Янги Аҳдда тасвирланган хизмат қилишига мос келади: улар ўз эрлари ва болаларини севадиган, рўзғорга жонкуяр, вазмин, иффатли, хушфеъл, эрларига бўйсунадиган, ибодатда бўладиган ва Инжил Хушхабаридан гувоҳлик бериши керак бўлган вазифалар киради.

-------------------------- ***** -----------------------

Аёлларнинг бўйсуниши

Павлус Эфесдаги жамоатга мурожаат қилиб, хотинлар ўз эрларига бўйсунишлари кераклигини айтиб ўтган (қаранг: Эфесликларга 5:22-23). У ўша парчада “хотинлар Худонинг хонадонида қандай ҳаракат қилишлари лозим эканлигини” тушунтиради. Павлус аёлларнинг имонлилар жамоатида бўйсунувчанлик ҳолати ҳақида гапиради ва булар қандай намоён бўлиши кераклигини кўрсатади. Турмушга чиққанлар ҳам, ёлғиз хотинлар ҳам “сукутда ва тўла итоаткорликда таълим олишни” ўрганишлари лозимлигини Павлус таъкидлайди. Улар жамоатда мураббий ёки раҳбар сифатида хизмат қила олмайдилар.

------------------------------------------------------------------------------

Павлус ўша парчада “хотинлар Худонинг хонадонида қандай ҳаракат қилишлари лозим эканлигини” тушунтиради.

-------------------------- ***** ---------------------------

а. Таълим олиш

Тимўтийга биринчи мактубнинг иккинчи боб ўн биринчи оятида шундай дейилган: “Хотин сукутда ва тўла итоаткорлик билан таълим олсин”. Масиҳий аёллар Раббий Масиҳга юракларидан муқаддас жой беришлари керак. Уларнинг дилидаги умид ҳақида сўраган ҳар бир кишига аёллар жавоб беришга доимо тайёр бўлишлари лозим (қаранг: 1 Бутрус 3:15). Марям Исонинг оёқлари олдида ўтириб Унинг сўзларини тинглагани сингари, аёллар ҳам Масиҳдан ибрат олишлари керак (қаранг: Луқо 10:38-42). Аслини олганда, аёлларнинг таълим олиши Павлусни унчалик ташвишга солмайди. Аслида, аёллар имонлилар жамоатида ўзларини қандай тутишлари лозим эканлиги қизиқтиради.

Аёллар қандай таълим олишлари кераклигини аниқлаш учун Павлус икки аниқловчи сўздан фойдаланган. Биринчи сўз – “сукутда”, иккинчи сўз – “тўла итоаткорликда”. Юнонча от hupotage “итоаткорлик” маъносини англатиб, hupotasso, яъни “бўйсунишни” англатувчи феълдан ташкил топган. Ушбу феъл эр билан хотин ўртасидаги муносабатларни ифодалаш учун қўлланади (қаранг: 1 Бутрус 3:1; Эфесликларга 5:21-22; Колосаликларга 3:18: Титусга 2:5). Аёл оилада эрига қандай бўйсунса, имонлилар жамоатида ҳам шундай итоаткорлик билан хизмат қилиши керак. Аёл имонлилар жамоатида таълим беролмайди ва раҳбарлик лавозимини эгаллай олмайди. Аксинча, аёл эркак кишини қўллаб-қувватлаши ва хизматда унга муносиб мададкор бўлиши лозим (қаранг: Ибтидо 2:18). Бу –аёлларни камситиш эмас, бу – Худонинг иродасидир.

б. Таълим бериш

Тимўтийга биринчи мактубнинг иккинчи боб ўн иккинчи ояти ўн биринчи оятнинг бошқа томонини намоён қилади. Бу икки оят бир-бирига параллелдир. Жамоат йиғилишларида аёллар Муқаддас Китобни ўрганишлари керак, аммо ибодатхонада улар таълим бера олмайдилар. Бундай мажбурият эркакнинг зиммасига юклатилган.

Ушбу масалани аниқ ва равшан тарзда атрофлича баён қилиб бериш кераклигини Павлус жуда яхши билган. Шунинг учун у ўзининг ҳаворийлик ҳокимиятидан фойдаланиб, қатъий равишда шундай дейди: “Хотин таълим бериб эркак устидан ҳукмронлик қилишига рухсат бермайман. Хотин сукут сақласин”. Бундан-да аниқ ва равшан қилиб айтиш мумкинми? Имонлилар жамоатида хотин киши таълим ҳам бера олмайди, эркак устидан ҳукмронлик ҳам қила олмайди.

Аёл оилада эрига қандай бўйсунса, имонлилар жамоатида ҳам шундай итоаткорлик билан хизмат қилиши керак. Аёл жамоатда таълим бера олмайди ва раҳбарлик лавозимини эгалламайди. Аксинча, аёл эркак кишини қўллаб-қувватлаши ва хизматда унга муносиб мададкор бўлиши лозим.

----------------------- ****** ----------------------

Шуни таъкидлаш керакки, Павлус аёлларга таълим олишни умуман тақиқламайди (қаранг: Ҳаворийлар 18:26; Титусга 2:3-4; 2 Тимўтийга 1:5; 3;14-15). У хотинларга ҳақиқат каломини расмий имонлилар жамоатида очиқдан-очиқ эркакларни ўқитишни таъқиқлайди. Павлус буни шунинг учун ҳам қиладики, жамоатда ўқитиш фақатгина маълумот беришни англатмайди, балки таълим олаётганлар устидан ўқитаётган одамнинг устунлигини кўрсатади.

Кларкнинг таъкидлашича, “Муқаддас Китоб таълим беришни асосан раҳбарлик қилиш вазифаси сифатида кўриб чиқади. Бундай вазифани раҳбарлик лавозимларини эгаллаб турувчи олий руҳонийлар, нозирлар ва бошқа одамлар ўз зиммаларига олар эдилар. Ушбу контекстда таълимот, ҳокимиятни қўллаш ва бўйсуниш ўртасидаги алоқа яққол кўринади”9494. Модомики, аёллар бўйсунувчанлик ҳолатида экан, улар имонлилар жамоатида на таълим бера оладилар, на жамоатга раҳбарлик қила оладилар.

Бу парча, аёллар таълим бериш ёки раҳбарлик қилиш қобилиятига эга эмаслар, деган маънони англатмайди. Аёллар ажойиб раҳбар бўлишлари ва ниҳоятда ажойиб етакчилик қобилиятига эга бўлишлари мумкинлигини биз ҳаммамиз биламиз. Масиҳий аёллар малакали мактаб ўқитувчилари, шифокор ёки Лидия каби муваффақиятли равишда бизнес билан шуғулланишлари мумкин, бироқ имонлилар жамоатида таълим бериш ва раҳбарлик қилишни фақат эркаклар бажарадилар. Айнан шундай тарзда имонлилар жамоати юқоридан икки жинс аъзоларига белгилаб қўйилган вазифаларни, шунингдек, Масиҳ ва Жамоат ўртасидаги муносабатлар доирасида ҳукмронлик ва бўйсуниш концепциясини намоён қилади.

в. Ҳукмронлик қилиш

Масиҳий аёллар нафақат таълим бериш ҳуқуқига эга эмаслар, балки жамоатда эркаклар устидан “ҳокимлик” ҳам қила олмайдилар. Юнонча authenteo сўзи “ҳукмронлик қилиш” деб таржима қилинади. Бу жинсларнинг ўзаро муносабати масаласидаги баҳсларда янграйдиган тўртинчи манба сўз (қолган учтаси – бу мадад/мададкор, итоат этиш ва бошчилик қилиш). Буни ўзлаштириб олиш ниҳоятда муҳим, чунки ушбу парчада аёлларга жамоатнинг нозири сифатида хизмат қилиш очиқ-ойдин ман этилади. Имонлилар жамоатини бошқариш эркакларнинг имтиёзидир.

Эътибор қилинг: Янги Аҳднинг бошқа китобларига қараганда имонли раҳбарлар тўғрисида кўпроқ айтилган ушбу мактубда, аёлларнинг эркаклар устидан ҳукмронлик қилиши тақиқланади. Хотинлар эркакларга таълим бермаслиги ва уларнинг устидан ҳукмронлик қилишни тақиқловчи амрдан сўнг (қаранг: 1 Тимўтийга 2:11-15), Павлус имонлилар жамоатининг хизматчилари қандай ҳислатларга эга бўлишлари кераклигини санаб ўтади (қаранг: 1 Тимўтийга 3:1-7). Шуниси диққатга сазоворки, ушбу барча талаблари фақатгина эркакларни назарда тутади. Шундай қилиб, “нозир (олийруҳоний ёки жамоат хизматчиси) беайб, бир хотинли, ўз меъёрини билувчи, вазмин, адабли, меҳмондўст, таълим беришга қобилиятли, ... уйини яхши бошқарадиган, болаларини бўйсундира оладиган, обрў-эътибор орттирган бир одам бўлсин” (1 Тимўтийга 3:2,4). Ушбу парчада Павлус имонлилар жамоати раҳбарларига қўйилаётган талаблар аёлларга ҳам тааллуқли бўлишига ишора ҳам қилмайди, чунки Худо ҳеч қачон аёлларга жамоатдаги раҳбарлик вазифасини белгилаб қўймаган.

Модомики, Тимўтийга биринчи мактубда айтилишича, имонлилар жамоатига яхши бошчилик қилаётган, хусусан ваъзхонлик ва таълим беришда заҳмат чекаётган оқсоқоллар тайинланар экан, қолаверса, аёлларнинг жамоатга таълим беришлари ва раҳбарлик қилишлари тақиқланган экан, аёллар имонлилар жамоатида раҳбар вазифасини бажара олмайдилар. Шундай қилиб, Тимўтийга биринчи мактубдан олинган ушбу парча (2:8-15) жамоатда хотинларнинг раҳбарлик қила олмаслиги масаласига етарли даражада асос бўла олади.

“Ҳокимлик қилиш” калит сўзи (юнонча authenteo)

Юнонча authenteo сўзи “кимнингдир устидан ҳокимлик қилишни” ёки “ҳокимиятни қўллашни” англатади. Бу сўз “ҳокимиятни эгаллаш”, “ҳокимиятни суиистеъмол қилиш” ёки “куч ишлатиш” маъносига эга эмас.

Бу юнонча сўзни қандай таржима қилиш борасида феминистлар жуда кўп баҳслашмоқдалар. Уларнинг таъкидлашларича, ушбу феъл “ҳокимиятни суиистеъмол қилишни”, “куч ишлатишни”, “ҳукмронликни”, “кўкларга кўтаришни” ёки “ҳокимиятни узурпация қилишни” англатади. Хуллас, феминистларнинг ҳисоблашича, Павлус ҳокимиятни суиистеъмол қилишни, эркак устозлардан устун келишни ёки эркакларга тегишли бўлган ҳокимиятни тортиб олишга ҳаракат қилишни аёлларга ман этади. Феминистлар бу терминни салбий маънода, яъни “оддийгина ҳокимиятни қўллаш эмас, балки устунлик қилиш ёки ҳокимиятни суиистеъмол қилиш”9595 каби, ёки “ҳокимиятни деструктив қўллаш” 9696 сифатида тушунадилар.

Authenteo сўзини бундай тушуниш тамомила нотўғри. Энг замонавий усулларни қўллаган ҳолда, бу терминни чуқур тадқиқ қилиш натижасида Сингапурдаги Муқаддас Китоб колледжи ўқитувчиси Генри Скотт Болдуин ушбу контекстда бу сўз “кимнингдир устидан ҳокимлик қилиш” маъносини англатиши эҳтимолга яқинроқлигини исботлаб берди9797.

Authenteo сўзини тадқиқ этган Болдуинга қўшимча тарзда Жанубий-шарқий баптистлар семинариясида Янги Аҳд бўйича лекциялар курсини ўқувчи профессор Андреас Кёстенбергер ушбу контекстда authenteo сўзининг энг яхши таржима вариантини аниқлаш мақсадида ўн биринчи оятдан олинган гапнинг грамматик тузилиши ҳақидаги ишончли тадқиқотни бизнинг эътиборимизга ҳавола қилди9898. Ушбу гапнинг тузилиши қуйидагича ифодаланади:

Хотин таълим бериб (№1-феъл) эркак устидан ҳукмронлик қилишига (№2-феъл) рухсат бермайман.

Кёстенбергернинг кўрсатишича, грамматик тузилиш икки феълни шундай тарзда боғлайдики, бу иккала феъл ҳам ё позитив ё негатив маънога эга бўлиши лозим. Бу икки феъл турли категорияларга, масалан, биринчиси – позитив маънога эга феълларга (“таълим бериш”), иккинчиси – негатив маънога эга феълларга (“ҳукмронлик қилиш”) тегишли бўлиши мумкин. Зеро “таълим бериш” феъли яққол намоён бўлган позитив тусга эга, “ҳукмронлик қилиш” феъли яна позитив маънога эга бўлиши керак.

Барча айтиб ўтилганларнинг маъноси қуйидагиларда мужассамдир: иккинчи феъл “ҳокимлик қилиш” ёки “ҳокимиятни қўллаш” деб таржима қилиниши лозим, чунки таржиманинг бу варианти, шунингдек, ушбу контекстда “ҳокимиятга эга бўлиш” терминининг маъноси ҳаммага маъқул бўлгани сингари гапнинг грамматик тузилишига мос келади. Болдуин ва Кёстенбергернинг новаторлик тадқиқотлари натижалари бизга қуйидагича хулосага келишимизга имкон беради: authenteo сўзи таржимасининг энг яхши варианти бу “ҳокимиятга эга бўлиш” ёки “ҳокимиятни қўллаш”, яъни “ҳокимлик қилиш”дир. Ушбу вариант Муқаддас Китобнинг кўплаб изоҳларида ва Муқаддас Китобнинг асосий инглизча таржималарида қабул қилинган.

г. Муқаддас Китоб асослари

Жамоатни бошқаришда аёл кишининг иштирок этишини Павлус ман қилиши, албатта, қизғин баҳсларга сабабчи бўлди. Бу баҳслар ҳозирги кунга қадар давом этиб келмоқда. Аммо ҳар гал эркак ва аёлларнинг вазифалари турлича экани ҳақида гап кетганда, Павлус буйруқларини зудлик билан Муқаддас Китоб принциплари ва матнлари асосида тасдиқлайди: “Чунки олдин Одам Ато, кейин Момо Ҳаво яратилди. Шунингдек, Одам эмас, балки хотин шайтонга алданиб, жиноят қилди...” (1 Тимўтийга 2:13-14).

Баҳс‑мунозарамизда ушбу муҳим фурсатни кўздан қочирманг: аёлларнинг жамоатни бошқаришда иштироки чекланганлигини Павлус асослаб берар экан, у бевосита Ибтидо китобига таянади. Павлус Исо сингари ўз ўқувчиларини ортга, яратилиш жараёнининг бошига, ўша тарихий воқеаларга етаклайди. У маҳаллий маданиятнинг ўзига хос хусусиятини кўрсатмайди, хотинларнинг маълумоти етарли даражада эмаслигини ёки бидъатчи хотинларнинг таълим олиши билан боғлиқ бўлган муаммолар ҳақида гапирмайди. Павлус оддийгина биз учун Худонинг каломида очиб берилган Раббийнинг иродасига мурожаат қилади. Аёлларни жамоат раҳбари лавозимига қўймаслик талабини уларнинг аёл жинсига мансублиги билан, қолаверса, Ибтидо китобини ёрдамга чорлаш билан исботлаб беради. Шундай қилиб, Павлуснинг кўрсатишича, унинг тақиқловларига доимо амал қилиш керак ва бу барча жамоатларга, ҳамма имонлиларга тааллуқли.

(1) Аввал Одам Ато яратилган. Олдинига Павлус Ибтидо китобининг иккинчи бобида тақдим этилган яратилиш тартиби ҳақида гапиради: аввал Одам Ато яратилган. Ушбу далил унинг раҳбарлик вазифасига ва ҳокимлик фаолиятига сабаб бўлган. Биринчи бўлиб яратилган Одам барча эркакларни намоён қилди ва оила бошлиғи сифатида унинг жавобгарлигини ўз зиммасига олди. Бундай устунлик вазифаси нафақат оилада, балки имонлилар жамоатида (имонлиларнинг катта оиласи сифатида) ҳам намоён бўлиши керак. Ўз навбатида, бу –аёллар нима учун “таълим бериб эркак устидан ҳукмронлик қила олмаслигини” тушунтириб беради. Аёл кишининг ҳукмронлик ҳолати Худонинг иродасига эди. Имонлилар жамоати, “Худонинг хонадони” Раббийнинг принципларига амал қилиши лозим.

---------------------------------------------------------------

Аёлларнинг жамоатни бошқаришда иштироки чекланганлигини Павлус асослаб берар экан, у бевосита Ибтидо китобига таянади. Павлус Исо сингари ўз ўқувчиларини ортга, яратилиш жараёнининг бошига, ўша тарихий воқеаларга етаклайди. У маҳаллий маданиятнинг ўзига хос хусусиятини кўрсатмайди, хотинларнинг маълумоти етарли даражада эмаслигини ёки бадъатчи хотинларнинг таълим олиши билан боғлиқ бўлган муаммолар ҳақида гапирмайди. Павлус оддийгина қилиб биз учун Худонинг каломида очиб берилган Раббийнинг иродасига мурожаат қилади.

--------------------------- ****** -------------------------------

(2) Одам эмас, балки хотин шайтонга алданди. Ўз нуқтаи назарини келажакда тасдиқлаш учун Павлус равшан бир салбий мисолни келтиради (қаранг: 1 Тимўтийга 2:14). У Момо Ҳаво Адан боғида шайтонга алдангани ҳақида гапиради, шу билан эркак ва аёл ўртасидаги вазифаларнинг ўзгариши аянчли аҳволга олиб келишини ҳаворий кўрсатиб беради: “...Одам эмас, балки хотин шайтонга алданиб, жиноят қилди...”. Павлуснинг айтишича, Одам Ато эмас, Момо Ҳаво шайтон томонидан алданди.

Ибтидо китобининг учинчи бобида шайтон Одамни – эр ва хотин ўртасидаги муносабатларда Худо йўлбошчи этиб тайинланган эркакни моҳирона четлаб ўтди ва эр-хотин иккисидан алданишга кўпроқ даражада мойил бўлган, қолаверса шайтон шундай деб ҳисоблаган Момо Ҳаво томон интилди. Момо Ҳаво шайтондан алданганини тан олади: “Худованди Карим хотинга: - Бу нима қилганинг? – деди. – Илон мени алдади ва мен едим, - деди хотин” (Ибтидо 3:13).

Гарчанд илк оилада Худо Одам Атони йўлбошчи қилиб яратган бўлса-да, Момо Ҳаво ташаббусни ўз қўлига олди ва Одам Атога тақиқланган дарахт мевасидан ейишни таклиф қилди. Бундай ташаббус натижасида камолотга эришиш юз бермади, аксинча, гуноҳ, йўлдан озиш ва дард-алам келди. Шунинг учун ҳам оилада ва жамоатда эр-хотинларга доир Худо белгилаб қўйилган вазифалар тартибига Худонинг халқи юзаки муносабатда бўлмаслиги керак. Унинг каломи шундай деганда, одамлар Худонинг овозига қулоқ солишлари лозим: “...Хотин таълим бериб эркак устидан ҳукмронлик қилишига рухсат бермайман. Хотин сукут сақласин”.

Ўн бешинчи оятда Павлус Одам Ато ва Момо Ҳаво ҳақидаги ўз фикрларига шундай якун ясайди: “...Агар хотинлар имонли, меҳрли, номусли, муқаддас умр сурсалар, бола туғиш орқали нажот топадилар” (1 Тимўтийга 2:15).

Жумладан, ушбу оятда аёллар ғанимнинг бўҳтон қилиши учун ҳеч бир фурсат бермай, Худонинг каломи қораланмаслиги учун улар ўз эрларини ва болаларини севадиган, рўзғорга жонкуяр, вазмин, нафосатли, хушфеъл, эрларига бўйсунадиган бўлишларига Павлус даъват этади (қаранг: 1 Тимўтийга 5:14-15; Титусга 2:4-5). Ана шундагина, шубҳасиз, эр-хотин муқаддасликда ва имонда ҳаёт кечирадилар. Аёлларнинг вазифаси асло таълим бериш ёки жамоатни бошқаришдан иборат эмас.

Б. КОРИНФЛИКЛАРГА БИРИНЧИ МАКТУБ 14:33-40:

ЖАМОАТ ЙИҒИЛИШЛАРИДА ТАРТИБ-ҚОИДА

Коринфликларга биринчи мактубнинг ўн тўртинчи боби Тимўтийга биринчи мактубнинг иккинчи боби билан кўп жиҳатдан жуда ўхшаш, чунки биз бу парчанинг бир неча қисқа изоҳлари билан кифояланамиз.

Павлус бу мактубни эрамизнинг 56 йилида Коринф жамоати имонлиларига йўллаган. Олти йил ўтгач, у Эфесдаги жамоат учун Тимўтийга биринчи мактубни ёзди. Иккала мактубда ҳам Павлус аёлларни сукутда бўлишларини ва жамоатда тўла итоаткорлик билан таълим олишларини ўргатади. У ўз таълимотини яратилиш тарихи билан боғлиқ бўлган Эски Аҳд тарихи ва ўзининг ажойиб ҳаворийлик ҳокимияти билан тасдиқлайди. Ўз нуқтаи назарини Павлус асослаб берар экан, у Коринфликларга биринчи мактубнинг ўн тўртинчи бобида барча жамоатлардаги аёлларнинг итоаткорлик ҳолатини ва Исо Масиҳнинг амрларини кўрсатади. Шунинг учун ҳам иккала парчани бирга ўрганиш лозим. Бу ҳолат иккала парча маъносини тўғри изоҳлашга ёрдам беради.

Тимўтийга биринчи мактубнинг иккинчи боби мазмунини эсда сақлаган ҳолда, Коринфликларга биринчи мактубдан қуйидаги парчаларни ўқиймиз:

14:33 Чунки Худо тартибсизлик Худоси эмас, тинчлик

Худосидир.

14:34 Худонинг барча азиз жамоатларида бўлгани каби,

Сизнинг жамоатларингизда ҳам хотинлар сукут

сақласин. Аёлларга сўзга чиқиш учун рухсат берилмаган,

лекин Тавротда ҳам айтилишича, итоат этсинлар.

14:35 Агар бирор нарса ўрганишни истасалар, уйда ўз

эрларидан бу ҳақда сўрасинлар. Имонлилар жамоатида

хотинга сўзга чиқиш адабсизликдир.

14:36 Наҳотки Худонинг каломи сиздан чиққан бўлса?

Наҳотки у ёлғиз сизларга етиб борган бўлса?

14:37 Агар бирор киши ўзини пайғамбар ёки Руҳ амрида деб

деб ҳисобласа, у шуни англасинки, сизларга ёзганларим

Раббимиз амридир.

14:38 Лекин ким буни англамас экан, англамай қўяқолсин.

Павлус имонлилар жамоатида маълум қонун-қоидаларни ўрнатди (қаранг: 1 Коринфликлар 14:26-35), чунки руҳий инъомларга рашк қилувчи баъзи имонлилар, айниқса, бошқа тилда сўзловчилар, Худонинг хонадонида ўзларини номуносиб тутадилар. Ушбу рўйхатдаги Павлуснинг сўнгги панд-насиҳатлари барча азиз жамоатларда аёллар ўзларини қандай тутишларига бағишланган (қаранг: 1 Коринфликлар 14:33-38).

Павлуснинг “хотинлар сукут сақласин” деган гаплари турлича талқин қилинади. Ушбу китобда биз шуни аниқлашни мақсад қилиб қўймаганмиз. Мен атайлаб жинсларнинг тенглиги ва турличалиги тўғрисидаги мавзуларга оид бўлмаган баҳсли масалаларни четлаб ўтишга ҳаракат қиламан. Табиийки, жинсларнинг ўзаро муносабатлари муаммоларига бағишланган Муқаддас Китобнинг маълум матнларини анъанавий нуқтаи назар тарафдорлари бир хил талқин қилмайдилар, бироқ талқинларнинг турличалиги бизнинг асосий мавзумизга ҳеч қандай таъсир кўрсатмайди. Ножўя масалаларга чалғимаслик лозим. Чунки бундай масалалар Худо эр ва хотинни тенг, аммо турлича қилиб яратганлигини бизни эсдан чиқаришимизга мажбур этади. Бу ерда шуни айтиб ўтиш лозимки, имонлилар жамоатида аёллар эркакларга бўйсунишлари кераклигини Павлус яна бир бор таъкидлайди.

1. Қонун ва масиҳийлик таълимоти аёллардан бўйсунишни

талаб этади

Ушбу масалада масиҳийлик таълимоти Мусонинг қонуни билан тўлиқ якдилликни ҳосил қилади. Қуйидаги парчада Павлус сингилларни Худога хуш келмайдиган ишларни бажариб, Унинг иродасини бузишни ўз ичига олган хавф-хатардан огоҳлантиришга интилади. Павлуснинг тушунтиришича, аёлларнинг итоаткорлиги яққол ва равшан тарзда, хусусан, жамоат жойларида ўзини тутишда ва хулқ-атворида намоён бўлиши керак. Павлус имонлилар жамоатида аёлларга хос бўлган уларнинг бўйсунувчанлик вазифасини (юнонча hupotasso) тасдиқлаш ниятида итоат этиш ақидасидан фойдаланади. Масиҳийлик таълимоти аёллардан бўйсунишни талаб этади, бу талаб Худонинг қонунига тўлиқ мос келади: “Жамоатларда ҳам хотинлар сукут сақласин”. Аёлларга сўзга чиқиш учун рухсат берилмаган, лекин “Тавротда ҳам айтилишича, итоат этсинлар” (қаранг: 1 Коринфликларга 14:34).

-------------------------------------------------------

“Тавротда ҳам айтилишича, хотинлар итоат этсинлар”.

Павлус

---------------------------- ****** ---------------------------

“Қонун” деганда, Павлус Мусонинг қонунларини (қаранг: 1 Коринфликлар 9:8-9), хусусан, Ибтидо китобининг иккинчи бобида айтилганларни назарда тутади. Икки боб олдин Павлус эркак ва аёлнинг вазифалари ҳақидаги ўз таълимотини тасдиқлаш учун Ибтидо китобининг иккинчи бобидан цитата келтиради: “Чунки эркак хотиндан эмас, балки хотин эркакдан бунёд бўлган. Яна эркак хотин учун эмас, балки хотин эркак учун яратилган” (1 Коринфликлар 11:8-9). Ҳаворий Ибтидо китобидан яна бир бор бу оятларни такрорлашни лозим топмайди, чунки бу ерда, ўн тўртинчи бобнинг ўттиз тўртинчи оятида айтилганларга қисқача якун ясайди ва “қонунда шундай дейилган”, деб таъкидлайди (яна қаранг: 1 Тимўтийга 2:13-14). Илтимос, эътибор қилинг-а, эркак ва аёлнинг вазифаси ҳақидаги Павлуснинг таълимоти Ибтидо китобида баён этилган яратилиш қонунлари кўринишида мустаҳкам асосга эга эканлигини у такрор– такрор қайтаришдан асло чарчамайди.

Барча жамоатларда хотинлар бўйсунадилар

Бу масалада Павлус ниҳоятда саботли. У аёлларга бағишланган ўз насиҳатларини шундай сўзлар билан бошлайди: “Худонинг барча азиз жамоатларида бўлгани каби” (1 Коринфликлар 14:33)9999. “Худонинг барча жамоатларида” деган таъкид аёлларни бўйсунишга ва итоат этишга адолатли талаб эканлигини тасдиқлашга даъват этади. Жумладан, Коринф имонлилари бу масалада бошқа барча жамоатлардан “мустақил равишда” ҳаракат қилмасликлари лозим.

----------------------------------------------------

Худонинг барча азиз жамоатларида шундай бўлади.

Павлус

---------------------------- ****** -------------------------

Коринф шаҳри “ниҳоятда мустақил руҳга” эга эди100100. Коринф жамоати қандайдир носоғлом мустақилликни қўлга киритди ва бу билан ниҳоятда фахрланар эди. Коринфдаги имонлилар “ўз шахсий мусиқаларига ўйнайдилар”, деб айтиш мумкин101101. Павлус бир неча бор кеккайган ва ўзбошимча коринфликларга барча жамоатларда мавжуд бўлган қонун-қоида ҳақида ўз мактубларида эслатиб ўтган ва уларни ўзгаришга ва умумий талабларга бўйсунишга даъват этган. Бу ерда Павлус бошқа жамоатларда аёлларнинг хулқ-атворига оид қабул қилинган қонунларга коринфликлар ҳам итоат этишларини яна бир бор таъкидлади. Ўттиз олтинчи оятда коринфликларнинг мағрур ва ўзбошимча руҳи келтириб чиқарган ўз ҳис-туйғуларини Павлус бошқа тутиб туролмас эди. Уларнинг ўзбошимчалигидан ва бўйсунмаслигидан ҳаворий ноумидликка тушарди. Павлус уларга икки кинояли савол беради: “Наҳотки Худонинг каломи сиздан чиққан бўлса? Наҳотки у ёлғиз сизларга етиб борган бўлса?” Албатта, бу бемаъни саволлар. Аммо коринфликлар қанчалик беҳуда фикр юраётганликларини ва бемаъни ҳаракат қилаётганликларини ўзлари тушуниб етишларини Павлус хоҳларди. Инжилдан, Павлусдан ва бошқа жамоатлардан ажралишга улар қандай қарор қилдилар? Наҳотки улар ўзларини бошқа жамоатлардан ажралиб чиққан имоннинг, жамоатларнинг асосчиси деб ҳисобласалар? Ёки коринфликлар ўзларини Муқаддас Ёзувнинг муаллифи ёки ҳақиқатнинг ягона сақловчиси деб билсалар?

------------------------------------------------------------

Павлус бир неча бор кеккайган ва ўзбошимча коринфликларга барча жамоатларда мавжуд бўлган қонун-қоида ҳақида ўз мактубларида эслатиб ўтган ва уларни ўзгаришга, умумий талабларга бўйсунишга даъват этган. Бу ерда Павлус бошқа жамоатларда аёлларнинг хулқ-атворига оид қабул қилинган қонунларга коринфликлар ҳам итоат этишларини яна бир бор таъкидлайди.

----------------- ****** ------------------

Ва ниҳоят, ўз маслаҳатларининг сўнгида Павлус ўзининг ажойиб ҳаворийлик ҳокимиятига мурожаат қилади: “Агар бирор киши ўзини пайғамбар ёки Руҳ амрида деб ҳисобласа, у шуни англасинки, сизларга ёзганларим Раббимиз амридир. Лекин ким буни англамас экан, англамай қўяқолсин” (1 Коринфликлар 14:37-38; курсив муаллифники). Бу жамоатда Павлуснинг ўзининг танқидчилари бор эди, чунки у ўзини пайғамбар ёки руҳоний деб ҳисоблаган одамларга бевосита мурожаат қилади. Аслида у қуйидагиларни ёзади: “Агар сиз ҳақиқатдан ҳам руҳоний одамлар бўлсаларингиз, унда менга аталган ҳаворийлик ҳокимияти туфайли сизларга ёзганларимнинг барчаси Раббимизнинг амри эканлигини сиз албатта тушуниб етасиз”. Изоҳчи Леон Моррис шундай хулосага келади: “Бундан ортиқ баёнот қилиш мумкин эмас”102102.

-----------------------------------------------------------

“Сизларга ёзганларимнинг ҳаммаси”, - “бу Раббимнинг амрлари”.

Павлус

--------------------------- ****** ------------------------

Ўттиз саккизинчи оятда қатъий айтилишича, кимки Павлусга Худо томонидан берилган ажойиб ҳокимликни тан олмаса, унинг ўзи Худо томонидан ҳам, ишончимиз комилки, олий руҳонийлар томонидан ҳам баркамол инсон ёки пайғамбар сифатида қабул қилинмайди. Ҳақиқат шундан иборатки, Павлуснинг сўзлари – бу Исо Масиҳнинг сўзларидир. Павлус Исо Масиҳнинг номидан гапиради. Аёлларнинг вазифаси тўғрисидаги Павлуснинг таълимоти – бу аёлларнинг вазифаси ҳақидаги Исо Масиҳнинг таълимоти. Кимки ўзини руҳоний инсон деб билса, аслида Павлуснинг сўзлари Масиҳнинг амрлари эканлигини тушуниши лозим. “Баъзи бир коринфликлар ўзларини руҳий етукликка эришганмиз, деб тасаввур қиладилар. Павлус мактубларининг илоҳийлигини тан олиб, улар буни исботласинлар!”103103

В. КОРИНФЛИКЛАРГА БИРИНЧИ МАКТУБ 11:12-16:

ҲУКМРОНЛИК, ИБОДАТ ВА БЎЙСУНИШ

Коринфликларга биринчи мактубнинг ўн биринчи бобини ҳаммага маълум ва машҳур парча деб айтиб бўлмайди. Шундай бўлса-да, ушбу китобда биз кўриб чиқаётган учта парчадан айнан ўн биринчи боб масиҳшунослик, масиҳий антропология, фаришташунослик, Эски Аҳдни изоҳлаш ва эркагу аёлларнинг ўзаро муносабати теологияси учун ниҳоятда бой материалларни намоён этади.

Коринф жамоатининг ибодат йиғилишларида бошни ёпиш ёки ёпмаслик борасида айрим зиддиятлар мавжуд эди. Павлус коринфликларнинг бошни ёпиш ёки ёпмаслик борасидаги илоҳиёт ва Муқаддас Китоб асосларини тўғри тушунишларини хоҳлаган. Шу тарзда улар Павлус имонлиларга ҳадя этган “ривоятларга” қаттиқ ишонувчиларнинг имон-эътиқодини мустаҳкамлаган бўладилар (қаранг: 1 Коринфликлар 11:2).

Ушбу парчада башорат қилувчи хотинлар ҳақида ҳам гап боради. Шу билан бир қаторда шуни таъкидлаб ўтиш лозимки, аёлларнинг башоратгўйлик ҳақидаги мавзуси эркакларнинг ҳукмронлик мавзуси таълимоти билан бирга ўрганилади. Биз ҳам иккала таълимотни назарда тутишимиз лозим, чунки бир ҳақиқат иккинчиси билан боғлиқдир.

Бу парча жуда катта ва ниҳоятда мураккаб, шу сабабдан, онггингизни ёритишини ва сизда уни тушуниш истагини уйғотишни самовий Отадан ибодат қилиб сўранг. Айниқса, учинчи ва еттинчи оятларга эътиборингизни қаратинг:

11:2 Эй биродарлар, сизларни мақтасам арзийди, чунки сизлар мени ҳар доим хотирлайсизлар, топширган ривоятларимга қаттиқ амал қиласизлар.

11:3 Яна шуни билишингизни хоҳлайманки, ҳар бир эркакнинг бошлиғи Масиҳ, хотиннинг бошлиғи эркак, Масиҳнинг бошлиғи эса Худодир.

11:7 Эркак Худонинг сурати ва иззати қилиб яратилгани учун, бошини ёпмоғи шарт эмас. Хотин бўлса – эркакнинг иззатидир.

11:8 Чунки эркак хотиндан эмас, балки хотин эркакдан бунёд бўлган.

11:9 Яна эркак хотин учун эмас, балки хотин эркак учун яратилган.

11:10 Шунинг учун ҳамда фаришталар сабабли, хотиннинг боши устида ҳокимлик аломати бўлиши керак.

11:12 Хотин эркакдан яратилгани тўғри, лекин эркак хотиндан дунёга келиши ҳам тўғри. Зотан ҳамма нарса Худодандир.

11:16 Агар бирор киши бу ҳақда баҳслашмоқчи бўлса, билсинки, бизда ҳам, Худонинг бирон жамоатида ҳам бундай одат йўқ.

Коринфликларга биринчи мактубнинг ўн биринчи бобида Павлус эркакларнинг ҳукмронлиги фойдасига энг ишончли далилларни келтиради. Эркакнинг бошлиқ эканлигини исботловчи ишончли далилларга кўра, ушбу парчани Эфесликларга мактубнинг бешинчи боби билан таққослаш мумкин, айниқса, учинчи оятни: “Яна шуни билишингизни хоҳлайманки, ҳар бир эркакнинг бошлиғи Масиҳ, хотиннинг бошлиғи эркак, Масиҳнинг бошлиғи эса Худодир”. Сўнгра Павлус Ибтидо китобининг иккинчи бобига мурожаат қилар экан, “инсон Худонинг илоҳий сурати, хотин эса эрнинг шуҳрати” эканлигини Павлус яна бир бор эслатади.

Коринфликларга биринчи мактубнинг матнидан келиб чиққан ҳолда шуни айтиш мумкинки, эркакнинг бошчилиги тўғрисидаги доктрина – бу I асрда ҳукм сурган юнон ва Рим анъаналарига бўйсуниш эмас. Бу Худо иродасининг бир қисмидир, бу Худонинг қонунидир. Коринфликларга биринчи мактубнинг ўн тўртинчи оятидаги сингари, бу ерда ҳам Павлус яна ўз таълимотини барча жамоатларда мавжуд бўлган қонун-қоидаларга асосланган ҳолда тасдиқлаб беради (қаранг: 1 Коринфликлар 11:16).

Бошчилик/бўйсуниш муносабатларининг уч тури

Павлус ушбу мавзу муҳокамасини илоҳиётга оид олижаноб фикрдан бошлайди: “Яна шуни билишингизни хоҳлайманки, ҳар бир эркакнинг бошлиғи Масиҳ, хотиннинг бошлиғи эркак, Масиҳнинг бошлиғи эса Худодир” (1 Коринфликлар 11:3). Уч жуфт – Масиҳ/эркак, эркак/хотин, Худо/Масиҳни Павлус ажратар экан, у Масиҳ ва эркак, эркак ва хотин, шунингдек, Худо ва Масиҳ ўртасида бошчилик/бўйсуниш муносабатларининг мавжудлиги далилини таъкидлайди. Жинсларнинг тенглигини дунёвий фалсафа билан келиштириш мақсадида, ушбу ўзаро муносабатларни ўзгартириб бўлмайди. Эркак ва хотин ўртасидаги бошчилик/бўйсуниш муносабатлари – анъаналарни қадрлаш эмас, балки Худо иродасининг бир қисмидир.

а. Масиҳ/одам (эркак)

Биринчи навбатда Павлус ўз ўқувчиларига “ҳар бир эркакнинг бошлиғи Масиҳ” эканлигини тушунтиришга ҳаракат қилади. Шундай қилиб эркак ҳам маълум ҳокимиятга бўйсунишини у кўрсатади. Ҳар қандай одамнинг (эркакнинг) бўйсуниши керак бўлган бошлиғи, раҳбари ва бошқарувчиси бўлади. Ана шундай бошлиқ айнан Масиҳ ҳисобланади. Имонли аёллар, худди имонли эркаклар сингари ҳар қандай одамнинг бошлиғи борлигини, у бошлиққа бўйсуниши ва итоат этиши кераклигини билишлари лозим.

Эркаклар бундан муҳим сабоқ чиқаришлари даркор. Модомики Масиҳ бошлиқ экан, У диёнатли раҳбариятнинг мукаммал образини намоён этади. Масиҳ ҳеч қачон Ўз лавозимини суиистеъмол қилмайди ва Ўзи бошқараётган одамларга тазйиқ ўтказмайди. “Шунинг учун улар (эркаклар) қандай бошқаришни ўзбошимчалик билан ҳал қилиш ҳуқуқига эга эмаслар. Эркаклар ўзлари хоҳлаганларича ўз ҳокимиятларидан фойдаланишга ҳақлари йўқ, улар Масиҳдан ибрат олиб, Раббимизнинг эркаклар бош бўлиши кераклиги ҳақидаги ҳамда ҳаворийлар орқали бизга етказган таълимотига асосан ҳаракат қилишлари лозим (қаранг: Эфесликларга 5:23-33; 1 Бутрус 4:7)104104.

б. Эркак/аёл

Иккинчидан, ҳар қандай “хотинга бош – эркак” эканлигини ўқувчилар яхши тушунишларини Павлус жуда хоҳлайди. Бу бутун парчанинг марказий мавзусидир. Эҳтимол, эндигина қўлга киритилган озодлик ва Масиҳдаги ҳолат туфайли Коринфдаги баъзи бир имонлилар ўзлари учун Муқаддас Китоб таълимотига зид бўлган хулосалар чиқарган бўлиши мумкин. Шунинг учун Павлус эркак ва хотин ўртасидаги бошлиқлик/бўйсуниш муносабатлари тўлиқ Худонинг режасига бўйича пайдо бўлганини уларга эслатади105105. Аслини олганда, аёл “бошлиқ” деб айтилмаган. Эркак – бошлиқ, Масиҳ – Бошлиқ ва Худо – бошлиқ.

Феминистларнинг фикрича, аёл кишининг бўйсунувчанлик ҳолати Одам Ато билан Момо Ҳаво қилган гуноҳ натижасида келиб чиққан (қаранг: Ибтидо 3:16) ва Исо Масиҳнинг хочдаги қаҳрамонлиги туфайли эр‑хотин муносабатларида бошлиқлик/бўйсуниш лаънати олиб ташланган. Бироқ бу оят бундай нуқтаи назарнинг хато эканлигини аниқ кўрсатмоқда. Хочга михланган, қайта тирилган ва самога кўтарилган Масиҳ янги мавжудотнинг, демак, ҳар қандай эркакнинг Бошлиғидир. Худо – Масиҳнинг бошлиғи, эркак эса – аёлнинг бошлиғидир. Отага бўйсунган Масиҳ Отадан паст бўлмагани сингари, эрга бўйсунган хотин, эркак билан солиштирилганда, ундан пастроқ поғонага қўйилмайди.

Эркак‑хотин ўртасидаги бошлиқлик/бўйсуниш муносабатлари нафақат яратилиш тарихининг бошланғич тартибида, балки янада кенг кўламда, Масиҳнинг Бошлиғи бўлган Ота Худонинг табиатида ўз тасдиғини топган. Шунинг учун ҳам эрнинг хотин устидан ҳокимияти ва бошлиқлиги Худонинг табиати билан шартлаб қўйилган. Қолаверса, Исо Масиҳнинг имонлилар жамоати эркак билан аёл ўртасидаги муносабатларнинг шундай намунасини кўрсатиши керакки, токи у ёки бу жинс вакилларининг маълум ҳаракатлари имонлилар жамоатига муносиб тарзда намоён бўлсин.

в. Худо/Масиҳ

Учинчидан, “Масиҳнинг бошлиғи – Худо” эканлигини ўқувчилар ёдда сақлашларини Павлус хоҳлайди. Ушбу таъкид орқали ҳаворий Ота Худо ва Худо Ўғил ўртасидаги мавжуд бошлиқлик/бўйсуниш муносабатларини таъкидлайди. Масиҳ Ўзини Ота Худога бўйсундиради. Шундай қилиб, Масиҳ икки вазифани бажаради – У ҳам бошлиқ, ҳам бўйсунувчи. У Ўзини иккала жинс вакиллари учун ибрат тимсоли қилиб кўрсатди.

-----------------------------------------------

Масиҳ икки вазифани бажаради – У ҳам бошлиқ, ҳам бўйсунувчи. У Ўзини иккала жинс вакиллари учун ибрат тимсоли қилиб кўрсатди.

--------------------- ****** -----------------

Исо Масиҳ – Худонинг Ўғлидир. У моҳиятан, кучда, шон-шуҳратда Ота Худога тўлиқ ва ҳамиша тенгдир, аммо шундай бўлса-да, У Ўзининг хизмати ва вазифаси билан Отадан фарқ қилади. Исо Масиҳ Ота Худо томонидан оламни қутқариш учун юборилган Нажоткор сифатида У Отага бўйсунади106106.

Масиҳ ихтиёрий равишда Ота Худонинг ҳокимиятига бўйсунади ва Отага тобе бўлади (қаранг: 1 Коринфликлар 15:28; яна қаранг: 1 Коринфликлар 3:23). Даллас руҳонийлар семинарияси профессори Кичик Льюис Джонсон фикрларимизга ҳайратда қолдирадиган аниқлик билан якун ясайди:

“Тенглик ва бўйсунишнинг ажойиб уйғунликда мавжуд бўлишининг аниқ ва равшан исботини Худо Ўғлининг воситачилик хизматида кўриш мумкин. Ўз Отасига ихтиёрий равишда бўйсуниб, (Ўз) хизматини бажарган Ўша Зот “Худодан – Худо, Нурдан – Нур, ҳақиқий Худодан – ҳақиқий Худодир” (Никей имон рамзи) (таққосланг: Юҳанно 8:21-47; 1 Коринфликлар 15:24-28; таққосланг: 1 Коринфликлар 11:3)107107.

Бу ҳақиқат биз учун улуғ таскин бўлиб янграйди! Агар Раббимиз Исо Масиҳ Ўз Бошлиғига бўйсуниб, ихтиёрий равишда бўйсунишга ва азоб чекишга розилик билдирган бўлса, унда ҳар қандай масиҳий (аёл ёки эркак), ҳаттоки бу қанчалик оғир ва нохуш бўлмасин, хурсандчилик билан ўзини ўз хўжайинига бағишлайди. “Ана шундан гуноҳни ювиш соҳасида бошчилик принципи нақадар муҳим эканлиги бизга аниқ аён бўлади: Худо олдида ҳар бир кимса, хоҳ эркак бўлсин, хоҳ аёл, ёхуд Масиҳнинг Ўзи бўлсин, ўз бошлиғига доимо итоатда бўлади” (курсив муаллифники)108108.

--------------------------------------------------------

Тенглик ва бўйсунишнинг ажойиб уйғунликда мавжуд бўлишининг аниқ ва равшан исботини Худо Ўғлининг воситачилик хизматида кўриш мумкин. Ўз Отасига ихтиёрий равишда бўйсуниб, (Ўз) хизматини бажарган Ўша Зот Худодан – Худо, Нурдан – Нур, ҳақиқий Худодан – ҳақиқий Худодир.

Льюис Джонсон

-------------------------- ****** ----------------------------

Яратилишнинг бирламчи тартиби

Еттинчи оятдан ўн иккинчи оятгача Павлус яна Эски Аҳднинг яратилиш тарихига мурожаат қилади. Бу ерда у кейинги босқичга – ибодат вақтида бошни ёпиш зарурлиги (ёки зарурати йўқлиги) борасида сўз юритади. Бизнинг билишимизча, эркак ва аёл ўртасидаги вазифалар фарқини тасдиқлаш мақсадида, Павлус бир неча бор Эски Аҳддаги яратилиш тарихидан фойдаланган (қаранг: 1 Коринфликлар 14:34; 1 Тимўтийга 2:12-14; Эфесликларга 5:31-32). Қуйидаги оятларни диққат билан ўқиб чиқинг:

11:7 Эркак Худонинг сурати ва иззати қилиб яратилгани учун, бошини ёпмоғи шарт эмас. Хотин бўлса – эркакнинг иззатидир.

11:8 Чунки эркак хотиндан эмас, балки хотин эркакдан бунёд бўлган.

11:9 Яна эркак хотин учун эмас, балки хотин эркак учун яратилган.

11:10 Шунинг учун ҳамда фаришталар сабабли, хотиннинг боши устида ҳокимлик аломати бўлиши керак.

11:11 Ҳар ҳолда, Раббимиз назарида хотин эркакдан мустақил эмас ва эркак ҳам хотиндан мустақил эмас.

11:12 Хотин эркакдан яратилгани тўғри, лекин эркак хотиндан дунёга келиши ҳам тўғри. Зотан ҳамма нарса Худодандир.

а. Эркак Худонинг сурати ва иззатидир

Павлуснинг таъкидлашича, “эркак Худонинг сурати ва иззати қилиб яратилган” (1 Коринфликлар 11:7). Эркак нафақат Худо суратида яратилган, у, шунингдек, “Худонинг иззати”ни намоён қилади. Ушбу муҳим ва теран таълимотга енгил муносабатда бўлмаслик керак. Еттинчи оят уни қайта қизиқиш ва юксак даражадаги диққат-эътибор билан қабул қилишларини талаб этади.

Худо яратган илк одам эркак жинсига мансуб бўлган. Худо бирламчи эркакни яратгани учун у бутун ерга ҳукмронлик қилиш ҳуқуқини қўлга киритди. Учинчи оятдан билиб олганимиздек, эркак Масиҳ ва Ота Худо сингари “бошлиқ” бўлиш ҳуқуқига эга. Бироқ аёл “бошлиқ” деб аталмайди. Шундай қилиб, Худо Бошлиқ ва Ҳукмдор сифатида бажараётган вазифа эркак кишига ҳам мўлжалланган: “Эркак ўзини эркак жинсига мансублиги билан катта қилиб кўрсатувчи ойна сингари Худонинг турли фазилатларини ва аломатларини акс эттиради109109.

Худонинг иззати

Эркак Худонинг иззати деб аталиши, у Худони улуғлашга ва Худога хос маълум бир ҳислатларни намоён қилишга даъват этилганлигини англатади. Уильям ва Барбара Маузер ўзларининг Five Aspekts of Man ва Five Aspekts of Woman номли асарларида эркаклар Худо иззатини намоён этишларининг қуйидагича хислат ва хусусиятларини санаб ўтадилар.

Биринчидан, эркаклар Худонинг иззатини ўзларининг кучлари ва ҳокимиятлари орқали намоён этадилар. Куч ва ҳокимият уларнинг гавдасида ва хулқ-атворида мужассамдир. “Худо эркакларга шуҳратни куч қиёфасида инъом этган. Уларнинг суяклари ва мушаклари кучлироқ ва бардошлироқдир, юз тузилишлари эса равшан ва равондир. Эркакларнинг овозлари пастроқ ва қатъиятлик билан янграйди. Эркаклар ўзларини тута билишлари ва вазминлик билан, қатъиятлик ва ташаббускорлик билан таърифланадилар (қаранг: Ҳикматлар 30:29-31). Қолаверса, куч, авторитет ва ҳокимият Худода мужассамдир. У эркакларга бу фазилатларни эркакларнинг хулқ-атвори орқали намойиш этиш ҳуқуқини инъом этди”110110.

Иккинчидан, эркаклар “Эркак Худо билан ота, ўғил, куёв, эр, аскар, шоҳ ва руҳоний вазифаларини бажариши орқали Худонинг иззатини намоён қилади. Эркаклар бу вазифаларни эркак жинсига мансуб бўлганликлари туфайли ўз зиммаларига оладилар”111111.

Учинчидан, эркаклар ибодатни бошқарганликлари учун ҳам Худонинг иззатини намоён қиладилар. “Эски Аҳд даврида эркаклар оилада нозир бўлганлар ва улар руҳонийлик ва шоҳлик вазифаларини адо этганлар... Янги Аҳд таълимотига кўра, имонлилар жамоатининг раҳбарлигини фақат эркак кишилар эгаллаши мумкин эди (қаранг: 1 Тимўтий 2 ва 3-боблар); Худонинг барча азиз жамоатларида бўлгани сингари, эркаклар Муқаддас Китобни талқин ва ҳимоя қилиш вазифасини ўз зиммасига олишлари шарт (қаранг: 1 Коринфликлар 14:29-40); аёллар ҳам, эркаклар ҳам Худо томонидан ўрнатилган тартиб-қоидаларни ҳурмат қилишлари ва уларга итоат этишлари шарт (қаранг: 1 Коринфликлар 11:3-16)”112112.

---------------------------------------------------------------------------

б. Хотин эркакнинг иззатидир

Сўнгра Павлус, хотин “эрнинг иззати” эканлигини таъкидлайди. Ҳаворий “аёл – эрнинг суратидир” дегани йўқ, чунки бу ундай эмас. Яратилиш тарихида аёл, эркак сингари, Худонинг суратида ва илоҳий суратда яратилгани ҳақида айтилган (қаранг: Ибтидо 1:27). Эркаклар ҳам, аёллар ҳам Худонинг суратини ўзларида олиб юрадилар, бу масалада улар ниҳоятда тенгдирлар. Бироқ аёллар ва эркаклар турлича қилиб яратилганлар, бу тафовут улар ўзларининг эркак ва аёл вазифаларини бажаришида намоён бўлади. Шунинг учун эркакнинг иззати ва аёлнинг иззати бир-биридан фарқ қилади.

--------------------------------------------------------------------

Ана шундан гуноҳни ювиш соҳасида бошчилик принципи нақадар муҳим эканлиги бизга дарровдангина аниқ бўлади: Худо олдида ҳар бир кимса, хоҳ у эркак бўлсин, хоҳ аёл ёки Масиҳнинг Ўзи бўлсин – ўз бошлиғи олдида доимо бўйсунишда бўлади.

Дейвид Гудинг

--------------------------- ****** -----------------------------

Аёл эркакнинг иззати эканлигининг далили яратилиш тарихида тасвирланган ва исботланган. Павлус саккизинчи ва тўққизинчи оятларга мурожаат қилган.

(1) Хотин эркакдан бунёд бўлган. Худо Одам Атони биринчи бўлиб яратди (қаранг: Ибтидо 2:7). Сўнгра Одам Атонинг қовурғасидан Худо Момо Ҳавони яратди (қаранг: Ибтидо 2:21). Саккизинчи оятда шундай ёзилган: “Чунки эркак хотиндан эмас, балки хотин эркакдан бунёд бўлган”. Павлус эркакнинг устунлигини кўрсатиш учун бу ҳақда гапиради. Аёл эркакнинг қовурғасидан яратилган, шунинг учун ҳам аёл “эркакнинг иззатидир”.

Жамоатни эркак бошқариши кераклиги принципини тасдиқлаш учун Павлус Тимўтийга биринчи мактуб иккинчи бобнинг ўн учинчи оятида келтирган далиллардан фойдаланади ва шу билан бирга эркак ҳамда аёлнинг яратилиш тартибини бизга эслатади.

(2) Хотин эр учун яратилган. Тўққизинчи оятда Павлус шундай дейди: “Яна эркак хотин учун эмас, балки хотин эркак учун яратилган”. Ушбу оят бизни Ибтидо китобининг иккинчи боб ўн саккизинчи оятига яна қайтаради. Унда айтилишича, Худованди Карим шундай деган: “Одамнинг ёлғиз бўлиши яхши эмас, энди унга муносиб мададкор яратаман”. Момо Ҳавонинг вазифаси Одам Атога мадад беришдан иборат, токи хотин эрини қўллаб-қувватласин, унга ёрдам берсин. Шундай қилиб, “эркакнинг аёлга нисбатан вазифаси маълум қилинмаган, аммо хотиннинг эрга нисбатан вазифаси аниқ ва равшан қилиб белгилаб қўйилган”113113. Ушбу маънода ҳам аёл эркакнинг иззатидир.

Худо аёлни эркакка ёрдамчи ва йўлдош бўлиши учун яратган. Гўзал ва доно малика шоҳнинг кўрки бўлгани сингари, аёл ҳам эркакнинг иззатидир. Аёл эркак раҳбарнинг ҳукмронлигини бевосита акс эттириши учун Худо уни яратган. Бунинг учун аёл эрнинг ҳукмронлигини тан олиши, унга итоат этиши ва уни шундайлигича қабул қилиб, эркакнинг раҳбарлик фаолиятини қўллаб-қувватлаши даркор.

Аёлнинг ушбу бўйсунувчанлик принципини қандайдир маданий анъаналарни қадрлаш деб ҳисоблаб бўлмайди. Бу Худонинг иродаси. Аёлнинг гўзаллиги, унинг латофати ва донолиги, унинг ҳаётий кучи, эркак кишига тобелиги, унинг сезгирлиги, аёлнинг раҳбар эрини қўллаб-қувватлаш қобилияти – буларнинг ҳаммаси Худо суратида яратилган аёлга туҳфа этилган ҳислатлар бўлиб, улар эрни иззат қилишга хизмат қилади. Аёл эркакнинг иззати бўлгани сингари, келин ҳам, Жамоат ҳам Масиҳнинг иззатидир.

в. Эркак ва хотиннинг ўзаро муносабатлари

Имонсиз одамлар эркак ва хотин ўртасида мавжуд бўлган ҳар хиллик маъносини қай тарзда осонликча бузиб кўрсатишларини Павлус жуда яхши англар эди. Шунинг учун ўн биринчи ва ўн иккинчи оятларга у қўшимча киритди. Павлус олдинига хотин эрнинг иззати деб айтган бўлса, кейинги оятда у иккала жинс вакилларининг бир-биридан мустақил эмаслигини, улар ўзаро боғлиқ эканини таъкидлайди.

Хотиннинг бошлиғи эркак (қаранг: 1 Коринфликлар 11:3), аммо шу билан бирга у аёлдан мустақил эмас ва эркак ҳам хотиндан мустақил эмас (қаранг: 1 Коринфликлар 11:11-12). Учинчи ва еттинчи оятлардаги мавжуд ҳақиқат ўн биринчи ва ўн иккинчи оятларда биз учратган ҳақиқатга зид келмайди. Эркак кишининг ҳукмронлик қилиши ва аёлнинг унга бўйсуниши тўғрисидаги нуқтаи назарни жинсларнинг тенглиги ва бир-бирига боғлиқлиги ҳақидаги таълимотдан ҳеч қачон ажратиб бўлмайди. Худо томондан руҳлантирилган ҳаворийнинг айтишича, “ҳар ҳолда, Раббимиз назарида хотин эркакдан мустақил эмас ва эркак ҳам аёл туфайли дунёга келган, зеро аёл эркакни туққан”, демак эркак ҳам аёлга боғлиқ.

Зотан, ҳамма нарса Худодандир. Худо эркакни ҳам, аёлни ҳам тенг қилиб яратган. Эгамиз Худо – бизнинг мавжудлигимизни белгиловчи ва шахсиятимизни шакллантирувчи Яратувчидир. У – кулол, биз эса – лоймиз. Биз ҳаммамиз Унга боғлиқмиз. Шунинг учун эркаклар ҳам, аёллар ҳам гўёки улар “яратувчилар” ёки “бошлиқлар” сингари бир-бирларига душманларча муносабатда бўлмасинлар.

-------------------------------------------------------------

Эркак кишининг ҳукмронлик қилиши ва аёлнинг унга бўйсуниши тўғрисидаги нуқтаи назарни жинсларнинг тенглиги ва бир-бирига боғлиқлиги ҳақидаги таълимотдан ҳеч қачон ажратиб бўлмайди.

------------------------------ ****** ---------------------------

Янги Аҳднинг “бошлиқ”, “бўйсуниш” ва “ҳукмронлик қилиш” деган уч манба сўзи ниҳоятда аниқ ва равшан тарзда эркакнинг ҳукмронлик ва аёлнинг бўйсунувчанлик ҳолати ҳақидаги таълимотни шакллантиради. Эфесдаги, Коринфдаги, Колоссадаги ва Крит оролидаги жамоатларга йўлланган Павлуснинг мактубларидаги панд-насиҳатлар бу гуноҳли дунёда ҳаттоки масиҳийлар ҳам ҳукмронлик ва бўйсуниш концепциясини қабул қилишлари қийин эканлигини бизга эслатади. Шунинг учун Павлус такрор–такрор эркак ва аёлга оид Худонинг бирламчи иродасини бизга эслатишига тўғри келади. Масиҳийча таълимот Худонинг иродасини йўқ қилмайди, аксинча, бу таълимотни бизга янада аниқ ва равшан қилиб тақдим этди.

Г. РИМЛИКЛАРГА МАКТУБ 16:1-16;

ҲАВОРИЙЛАРНИНГ ФАОЛИЯТИ 16:14-15; 18:24-26; ФИЛИППИЛИКЛАРГА МАКТУБ 4:2-3;

ТИМЎТИЙГА БИРИНЧИ МАКТУБ 3:11;

АЁЛЛАР ХИЗМАТДА

Биринчи имонлилар жамоатида аёллар раҳбар (нозир) бўла олмасалар ҳам, улар жамоатларда хизматда фаол иштирок этганлар ва Хушхабардан гувоҳлик берганлар. Улар Раббийга хизмат қилдилар ва Унинг халқининг бир қисми бўлдилар.

Римликларга мактуб 16:1-16

Павлус Римдаги имонлиларга йўллаган мактубининг сўнгги қисмида аёлларнинг исмларини санаб ўтади (қаранг: Римликларга 16:1-16). У, айниқса, йигирма тўққизта ташаббускор одамни алоҳида эслайди ва олқишлайди. Бу фидокор хизматчиларнинг тўққизтаси ёки ўнтаси аёллардир. Булар: Фива; Прискилла; Марям; Юния; Трифена; Персида; Руфуснинг онаси; Юлия; сингил Нирея. Ушбу парчани Павлуснинг аёлларга нисбатан ҳурмат ва эҳтиром билан қилган муносабатининг яққол намунасидир, деб ҳисоблаш мумкин.

Бу аёллар – Раббийдаги Павлуснинг сингиллари, унинг содиқ дўстлари ва хизматдошлари бўлганлар. Павлус бу аёлларни юксак меҳнатлари, ботирликлари, меҳнатсеварликлари ва сингилларча севгилари учун юксак баҳолаган. Улар Раббий учун муҳим ва зарур ишни бажарганлар. Шунинг учун ҳам ҳаворий уларни қадрлаган ва улуғлаган.

Павлус бунда ҳам биз учун ибрат намунасидир! Биз кўпинча Раббий учун хизмат қилаётган сингилларимизнинг меҳнатига етарлича баҳо бермаймиз, баъзида эса уларни умуман назарга илмаймиз. Қуйида келтирилган парчани ўқиш жараёнида ушбу оятларда айтиб ўтилган одамларга Павлус қандай муносабатда бўлаётганига эътибор беринг:

16:1 Кенхрея шаҳридаги имонлилар жамоатида хизмат кўрсатаётган опамиз Фивани сизларга тақдим этаман.

16:2 Уни Раббимиз ҳақи, Худо азизларига муносиб қабул қилинглар. У нимага муҳтож бўлса, ёрдам беринглар. Зеро у кўп кишиларга ва айниқса менга ҳам.

16:3 Исо Масиҳ хизматида бўлган ҳамкорларим Прискилла билан Акилга салом айтинглар.

16:4 Улар менинг жонимни асраш учун ўзларини ўлим хавфига қўйдилар. Уларга ёлғиз мен эмас, балки мажусийлардан имон келтирганларнинг барча йиғилишлари ҳам ташаккур билдирмоқдалар.

16:6 Биз учун кўп меҳнат қилган Марямга салом айтинглар.

16:7 Ҳаворийлар орасида ном чиқарган ва мендан олдин Масиҳга имон келтирган ҳамда мен билан бирга маҳбус бўлган қариндошим Андроникка, шунингдек, Юнийга салом айтинглар.

16:12 Раббимиз хизматида заҳмат чеккан Трифен билан Трифосга салом айтинглар. Раббимиз хизматида кўп заҳмат чеккан севикли синглим Персисга салом айтинглар.

16:13 Раббимизнинг мумтоз хизматкори бўлган Руфусга ва мени ўз ўғли каби асраган онасига салом айтинглар.

16:15 Филолог билан Юлияга, Нирей ва унинг синглисига, Олимпас ҳамда улар билан бўлган бутун азизларга салом айтинглар.

а. Фива

Павлус эсга олган аёлларнинг биринчиси – бу Фива. Римдаги масиҳийларга Павлус уни “Кенхрея шаҳридаги имонлилар жамоатида хизмат кўрсатаётган опа” сифатида тақдим этади. Юнонча diakonos (диакон) сўзи ва кенг маънода “хизматчи” сифатида таржима қилинади. Бу ерда Павлус diakonos сўзи остида нимани назарда тутгани номаълум, чунки ушбу контекстда бу сўзнинг иккала маъноси ҳам назарда тутилган бўлиши мумкин.

Агар Фива ҳақиқатан ҳам диакон вазифасини бажарган бўлса, демак, у Янги Аҳд диаконининг расмий мажбуриятларини бажарган. Расмий мажбуриятлар эса хайр-эҳсон ва меҳр-шафқат кўрсатишдан иборат эди. Фива ўз жамоатидаги камбағал бева-бечораларга, хасталарга ва ёрдамга муҳтожларга хизмат кўрсатар эди. Агар diakonos сўзи остида Павлус кенг маънодаги хизматини назарда тутган бўлса, унда Фива турли ишлар билан шуғулланган ҳолда ўзини жамоат хизматига бағишлаши мумкин эди: меҳмондўстлик кўрсатиш, молиявий ёрдам қилиш, ибодат қилиш, гувоҳлик бериш, бошқа аёлларга таълим бериш, янги имонга келганлар билан ишлаш, касалларни бориб кўриш ва меҳр-шафқат кўрсатиш.

Павлуснинг айтишича, Фива “кўп кишиларга ва айниқса унга ҳам мададкор бўлган”. Баъзиларнинг ҳисоблашича, юнонча prostatis сўзи “ёрдамчи” деб таржима қилинган бўлиб, “бошлиқ” ёки “раҳбар”114114 маъносини билдирар экан, демак, Фива жамоат чўпони ёки раҳбари бўлган. Бироқ бу оятни қуйидагича талқин қилиш парча контекстига тўғри келмайди. Бу сўз ушбу контекстда кўпроқ “ёрдамчи” маъносини билдиради, яъни “бирор нимада ёрдам берувчи аёл”дир115115.

Рим масиҳийлари Фивага ёрдам беришларини (paristemi) илтимос қилади, чунки у кўп кишиларга, шу жумладан, Павлусга ҳам мадад кўрсатган (prostatis). Фива ўзига тўқ аёл бўлгани ҳақида баъзи маълумотлар мавжуд. Шундай бўлса, у кўплаб масиҳийларга, қолаверса, Павлусга ҳам молиявий ёрдам кўрсатган бўлиши мумкин (қаранг: Римликларга 16:2). Павлус, шубҳасиз, Фива кўплаб одамларни бошқарганда уларнинг орасида Павлус ҳам борлигини назарда тутмаган. Муқаддас Китобнинг кўплаб инглизча таржималарида бу юнонча сўз “ёрдамчи” деб таржима қилинган.

Фива Раббий учун хизмат қилган ва Кенхрея шаҳридаги имонлилар жамоатида обрў-эътибор қозонган, фаол хизматчи аёлллардан бири бўлган. У масиҳийча севги ва хизматнинг ибратли рамзи бўлган. Бироқ матнга қараб, у раҳбар, нозир ёки жамоат муаллими бўлган деб тасаввур қилишга ҳеч қандай исбот йўқ.

б. Прискилла

Павлус Исо Масиҳ хизматида бўлган аёлларни санаб ўтганда, иккинчи бўлиб Акилланинг хотини Прискиллани эслайди (қаранг: Римликларга 16:3). Прискилла билан Акилла Исо Масиҳ хизматида бўлган Павлуснинг ҳамкорлари, яъни хушхабарчилар эдилар. Павлус сингари улар ҳам ўз ҳаётини Раббимизнинг нажот Хушхабарини етказишга бағишладилар. Павлусга бўлган севгиси ва ҳурмати туфайли уни қутқариш ниятида улар ўз жонларини хавф остига қўйдилар. Уларнинг ҳаёти тафсилотлари бизга номаълум, бироқ Павлус фахр билан Прискилла ва Акиллани Хушхабар етказишда ҳамкорларим деб атайди. Уларга ёлғиз Павлус эмас, балки “мажусийлардан имон келтирганларнинг барча йиғилишлари ҳам ташаккур билдирганлар”.

в. Марям

Павлус Марямга салом айтиб, у улар учун “кўп меҳнат қилганини” тан олади (қаранг: Римликларга 16:6). Марям аниқ нима билан шуғулланганини биз билмаймиз, аммо нимаики қилмасин, Павлус уни Рим масиҳийларига кўрсатган хизмати ҳақида кўп эшитган. Марямнинг Худо халқига сидқидилдан берилганини Павлус чин юракдан қадрлайди ва Рим масиҳийларига Марямнинг содиқ эканлигини эслатади. Унинг хизмати барча имонлилар томонидан тан олиниб, юқори баҳога эга бўлиши керак.

г. Юния

“Юния” (ёки “Юний”)нинг исмига ва расмий ҳолатига оид қарама-қарши фикрлар мавжуд. Еттинчи оятда шундай ёзилган: “Ҳаворийлар орасида ном чиқарган ва мендан олдин Масиҳга имон келтирган ҳамда мен билан бирга маҳбус бўлган қариндошим Андроникка, шунингдек, Юнийга салом айтинглар”. Муқаддас Китоб тадқиқотчилари бу эркаклар исмими ёки аёлларникими – ҳали аниқ бир фикрга келмаганлар.

Бу исм қизғин баҳсларни келтириб чиқаришининг сабаби яна шуки, Юния ва Андронник “ҳаворийлар орасида ном чиқарган эдилар”. Инжил феминистлари ушбу матнни ҳаворий аёлнинг мавжудлигини исботлаш сифатида далил қилиб келтирадилар. Бироқ баъзи маълум сабабларга кўра, ушбу матнни бундай талқин қилмасликка қатор асослар бор.

Биринчидан, шуни рўйи рост тан олиш керакки, ҳозирги вазиятда бу исмни эркак ёки аёл жинсига мансублигини биз тўла ишонч билан аниқлай олмаймиз. Шунинг учун ҳам табиийки, феминизмнинг рақиблари бу эркакча исм деб айтадилар, феминистлар эса бу исм аёлларники, деб ҳисоблайдилар.

Иккинчидан, Исо Масиҳнинг Ўзи шахсан ҳаворийликка фақат эркакларни танлаб олган ва Янги Аҳдда санаб ўтилган барча ҳаворийлар эркак жинсига мансубдирлар. Инкор қилиб бўлмас бу далиллар эҳтиёткорликни далиллаб, ушбу матн Янги Аҳд даврида ҳаворий аёлларнинг мавжудлигига исбот тариқасида хизмат қилиши мумкин, деб ишонч билан таъкидламасликка бизни ундайди.

Учинчидан, аёл кишининг “эркак устидан ҳукмронлик қила олмаслиги, унга таълим беролмаслиги”, шунингдек, “хотиннинг бошлиғи – эр” эканлиги, аёллар жамоат йиғилишларида “сукут сақлаши” тўғрисидаги Павлуснинг таълимоти аёл-ҳаворийлар пайдо бўлишига асло имкон бермаслигини ҳам таъкидлаб ўтиш лозим. Аксинча, Павлуснинг таълимоти бунинг тескарисидир. Агар эр-хотиннинг оиладаги ва жамоатдаги вазифаларига оид Павлуснинг таълимотига жиддий ёндашадиган бўлсак, унинг дўсти Юния ҳақиқатан ҳам ҳурматли ҳаворий-аёл эканлигига ишониш жуда қийин.

Шунинг учун Муқаддас Китобнинг буюк тадқиқотчиларидан бири Джеймс Даннинг ушбу оятга билдирган қуйидагича нуқтаи назарига ҳайрон қолиш керак: “Имонлилар жамоатининг ҳаворий асосчиларидан бири аёл киши бўлган, деб биз тўла ишонч билан айта олмаймиз!116116. Бундай фикр фақатгина исталганни ҳақиқат қилиб кўрсатишга уриниш, холос.

д. Трифен, Трифос, Персис ва Руфуснинг онаси

Павлус, эҳтимол, опалари ҳисобланган Трифен билан Трифосга салом йўллайди (қаранг: Римликларга 16:12). Ҳаворий уларни “Раббимиз хизматида заҳмат чекканлар”, деб атайди. Бироқ улар қандай вазифаларни бажарганларини биз билмаймиз.

Павлус Персисни “севикли синглим” (қаранг: Римликларга 16:12), деб атайди. Ўтган замонда қўлланилган “заҳмат чеккан” феъли Персисни хизмат кўрсатиб, ёшга доир ёки касаллик билан дам олишга кетганини англатади, ёки бўлмаса, олдин жуда яхши хизмат қилганидан дарак беради. Персис ўзининг хизмати давомида “Трифен билан Трифослар эриша олмаган мартабага, масалан, ҳамма учун “севикли” сингил мартабасига эришди”117117.

Руфуснинг онаси исми бизга номаълум, бироқ уни Раббий билади (қаранг: Римликларга 16:13). Бу аёл Павлусга нисбатан севги ила муносабатда бўлди ва уни ўз ўғли каби асрагани учун Павлус унга салом йўллади.

Ҳаворийларнинг Фаолияти 16:14-15;

Филиппиликларга мактуб 4:2-3;

Лидия, Эводия ва Синтиха

Павлус бошқа аёллар билан ҳам ҳамкорлик қилган ва бирга ишлаган. Павлус уларни ҳам юксак баҳолади ва ниҳоятда қадрлар эди. Филиппи шаҳридаги имонлиларга йўллаган мактубда Павлус учта фаол ва эътиборли аёлнинг номларини тилга олган. Булар Лидия, Эводия ва Синтиха. Филиппиликларга мактубда биз қуйидагиларни ўқиймиз:

4:2 Эводия ва Синтихадан илтимос қиламан, Раббингиз ҳақи якдил фикрда бўлинглар.

4:3 Эй вафодор ҳамкорим, сендан ҳам ўтинаман, у аёлларга аёлларга ёрдам бер, чунки улар мен ва Климент билан, шунингдек, исмлари ҳаёт китобида ёзилган бошқа ҳамкорларим билан бирга Хушхабарни тарғиб этиш учун фаолият кўрсатдилар.

Павлуснинг ҳикоя қилишича, Эводия ва Синтиха у билан бирга Хушхабар етказиш учун фаолият кўрсатдилар. Шунинг учун Павлус уларни “ҳамкорларим” деб атайди (қаранг: Филиппиликларга 4:3). Павлуснинг сўзларига қараганда, бу аёллар у билан ёнма-ён туриб, унинг бошқа ҳамкорлари билан Хушхабар етказганлар. Уларнинг хизмати ажойиб миссия сифатида ҳам, Филиппидаги жамоат учун ҳам катта аҳамиятга эга бўлган. Бугунги кунда биз бу аёлларни Худо хизматидаги элчилар, деб атаган бўлар эдик.

Лидия ишбилармон аёл бўлиб, Филиппи жамоатида биринчи бўлиб имон келтирган аёл ҳисобланади. Бундан ташқари, у ғайратли ва ёрқин шахс бўлган. Унинг уйи Павлус учун жонажон ва қадрли бўлган, ва эҳтимол, имонлиларнинг учрашув жойига айланган. “Имонлиларнинг сўзларига қараганда, Лидия қандай вазифаларни бажаргани тўғрисида биз фақатгина таҳмин қилишимиз мумкин”118118. Ҳаворийлар Фаолияти китобида (16:14-15) Лидия ҳақида Луқо шундай деган:

16:14 Тингловчилар орасида Лидия исмли художўй бир аёл бор эди. У Тиятира шаҳарлик алвон тўн сотувчи эди. Павлуснинг айтаётганларини фаҳмлаш учун Раббимиз унинг қалбини очди.

16:15 Лидия ўзининг уй ағли билан бирга сувда имон келтирганидан сўнг, бизни меҳмон қилмоқчи бўлди. “Агар сизлар мени Раббимиз Исога имон келтирган деб ҳисобласангизлар, уйимга кириб ўтиринглар”, - деб бизни кўндирди.

Бу учала аёлнинг ҳаммаси Павлус учун қимматли дўст ва Хушхабарни тарқатишда унинг ҳамкорларига айландилар.

Ҳаворийларнинг фаолияти китоби 18:24-26:

Прискилла, Акил ва Аполлос

Прискилла ва Акилнинг хизматидан олинган бир лавҳа кўплаб баҳс ва мунозараларга сабаб бўлди. Биринчи бор Эфесда Прискилла ва Акил Исо йўлида тарбия олган Аполлос билан учрашганларида шуниси аниқ бўлдики, Аполлос Инжилни унчалик яхши тушунмаган экан:

18:24 Шу орада асли искандариялик бўлган Аполлос исмли бир киши Эфес шаҳрига келди. У гапга чечан, Тавротни яхши билган бир яҳудий эди.

18:25 Бу одам Раббимиз Исо йўлида тарбия олган бўлиб, бу ҳақда тўғри ва оташин руҳ билан таълим берар эди. Лекин у фақатгина Яҳё пайғамбарнинг сувда тавба қилдириш усулини билан эди.

18:26 Яҳудийлар ибодатхонасида жасоарт билан ваъз айтадиган бўлди. Аполлосни тинглаган Акил билан Прискилла уни кутиб олиб, Раббимиз Исо йўлини аниқ қилиб тушунтириб бердилар.

Бир феминист олим ушбу матнни таҳлил қилар экан, бу матн “жамоатда аёл раҳбарлик вазифасини бажаришининг шубҳасиз далилидир”, деб атади. Бу далил аёлнинг устозига нисбатан қилган хизматида намоён бўлди”119119. Бироқ ушбу парчада қуйидагича фактнинг ҳеч қандай “шубҳасиз далилини” топишнинг иложи йўқ.

Сиз тўғри тушунинг, биз Прискилланинг билим даражасини, унинг Исо йўлида тарбия олганини ва ўз ишига содиқлигини ёки унинг Аполлосга кўрсатган таъсирини камситишни хоҳламаймиз, чунки у ҳақиқатдан ҳам жуда буюк ва ажойиб аёл бўлган. Шундай бўлса-да, матнда Прискилла жамоатда таълим бергани ёки жамоат раҳбари бўлгани ҳақида ҳеч қандай кўрсатмалар йўқ. Аслида, матнда жамоат тўғрисида умуман гапирилмаган ҳам. Бу ерда Луқо бизга ҳеч қандай тафсилотларни айтмаган ҳолда, учта одамнинг шахсий учрашуви ҳақида сўз юритади.

Тимўтийга биринчи мактуб 3:11: хизматкор аёллар

Кўплаб Муқаддас Китоб тадқиқотчиларининг ҳисоблашича, Тимўтийга биринчи мактубдан олинган ушбу парча бошқа имонли аёлларга хизмат қилган хотинларга бағишланган.

3:11 Шунингдек, хотинлар ҳам ғийбатчи бўлмай, балки оғир, ўз ҳаддини билувчи, ҳар нарсада ишончли бўлиши лозим.

Бироқ бошқа олимлар, ушбу оятда ўзларининг хизматчи эрларига ёрдам берган хотинлар ҳақида гап боради, деб тушунадилар120120. Аммо бу хотинлар жамоатда хизмат қилган тақдирларида ҳам, улар меҳр-шафқат, беғараз ёрдам кўрсатиш билан машғул эдилар. Улар ҳеч бир вазиятда жамоат раҳбари бўлмаганлар, эркаклар устидан ҳукмронлик ҳам қилмаганлар. Шундай қилиб, аёлларнинг хизмат фаолияти Павлуснинг тақиқлашига, яъни хотинлар эркакларга бошчилик қилмайди, деган таълимотига зид келмайди.

-------------- ***** ----------

Барча имонлиларга – эркакларга ҳам, хотинларга ҳам хизмат қилишлари учун ва Масиҳ Танасини парваришлаш қилишлари учун Муқаддас Руҳ уларга куч беради ва руҳий инъомлар тақдим этади. I аср масиҳий аёллари Раббий хизматида ниҳоятда муҳим вазифани адо этганлар. Масиҳийлик пайдо бўлишининг биринчи куниданоқ улар фаол меҳнат қилганлар (қаранг: Ҳаворийлар 1:14). Аёллар Хушхабарни тарғиб этишдаги вазифани ва Худонинг халқи тўғрисидаги ғамхўрликни Худонинг иродасини бузмаган ҳолда оғишмай адо этардилар. Бунда Жамоатдаги асосий ўринни эркаклар эгаллайдилар, аёллар эса уларга ёрдам берадилар.

Янги Аҳдга биноан ва шахсий руҳий қобилиятларга, руҳий етукликка ва мос келган шароитга таянган ҳолда, масиҳий аёллар қуйидаги вазифаларни бажаришлари лозим:

Худо берган руҳий инъомларга таяниб, Худонинг хизматини бажариш, чин юракдан Худога ва Унинг халқига хизмат қилиш (қаранг: 1 Коринфликлар 7:34; 11:5; Ҳаворийлар Фаолияти 16:15; Римликларга 16:1-4, 6, 12).

Муқаддас Китоб таълимотини фаол ўрганиш ва уни амалиётда қўллаш. Масиҳий аёллар ҳар қандай шароитда ўз эътиқодларини ҳимоя қилишни ва бошқаларнинг имонини мустаҳкамлашни билишлари лозим (қаранг: 1 Бутрус 3:15; Ҳаворийларнинг фаолияти 18:26; 1 Тимўтийга 2:11).

Масиҳ ҳақида фаол гувоҳлик бериш (қаранг: Филиппиликларга 4:2-3; 2 Тимўтийга 1:5).

Муҳтожларга ёрдам бериш ва хайр-эҳсон қилиш (қаранг: Луқо 8:1-3; Ҳаворийларнинг Фаолияти 9:36, 39; 1 Тимўтийга 2:10; 3:11; 5:10. 16; Римликларга 16:13).

Имонлилар жамоатига хизмат қилиш (қаранг: Римликларга 16:1, 16).

Бошқа аёлларга рўзғорни бошқаришни, вазмин, иффатли бўлишни ўргатиб, таълим-тарбия берсинлар (қаранг: Титусга 2:4-5).

Меҳмондўст бўлсинлар (қаранг: Ҳаворийларнинг Фаолияти 16:15; 18:3; 1 Тимўтийга 5:10).

Ибодат ва башоратгўйлик қилсинлар (қаранг: 1 Коринфликлар 7:5; 11:5; Ҳаворийларнинг Фаолияти 21:9; 1 Тимўтийга 5:5; Ваҳий 2:20).

Эрларига ва болаларига меҳрли бўлсинлар (қаранг: 1 Тимўтийга 2:15; 5:10. 14; Титусга 2:4-5).

Эркакларнинг ҳукмронлик принципи Раббийга хизмат қилишда фаол иштирок этишлари учун аёлларни жалб қилиш аҳамиятини пасайтирмайди. Аёллар – ажойиб хушхабарчи, ибодат аскарлари, ўсиб келаётган авлод мураббийлари, меҳр-шафқат кўрсатувчилар, Раббийни севувчилар ва донолик уруғини ғамхўрлик билан сепувчи зотлар бўладилар. Хушхабар етказишда кўплаб имонли аёллар азоб чекдилар ва қийналиб жон бердилар. Биз ҳеч қачон уларни унутмаслигимиз, Раббийга хизмат кўрсатишда уларнинг саботли ва машаққатли меҳнатларини камситмаслигимиз ёки жамоат ишларида уларнинг қўшган ҳиссасини камайтириб кўрсатмаслигимиз керак.

------------------------------------------------------

I аср масиҳий аёллари Раббий хизматида ниҳоятда муҳим вазифани адо этганлар. Масиҳийлик пайдо бўлишининг биринчи куниданоқ улар фаол меҳнат қилганлар.

----------------------- ****** ----------------------

Д. ГАЛАТИЯЛИКЛАРГА МАКТУБ 3:28:

ИСО МАСИҲДАГИ БИРЛИК

Ушбу бобнинг сўнгги матнини мен Галатияликларга мактубдан олинган парчани тадқиқ қилиш билан якунлайман. Бу ажойиб парча эркакларда ҳам, хотинларда ҳам жуда катта қизиқиш уйғотади. Нажот инъом этган абадий ҳаёт ва марҳамат эркакларга ҳам, аёлларга ҳам бирдай тегишли. Гарчанд ҳамма масиҳийлар ушбу матннинг муҳимлигини ва аҳамиятини тан олсалар-да, минг афсуски, матн турли одамлар томонидан ҳар хил тушунилади.

Бизнинг феминист биродарларимиз ва сингилларимиз ушбу оятга жинсларнинг ўзаро муносабати ҳақидаги илоҳиёт баҳсларининг энг баланд чўққиси сифатида муносабатда бўладилар. Улар бу матнни Муқаддас Китобдан олинган ушбу масалага оид барча парчаларни тўғри тушуниш учун асосий ва ниҳоятда муҳим манба деб ҳисоблайдилар. Бироқ анъанавий нуқтаи назар тарафдорлари жинсларнинг ўзаро муносабати масаласида бундай нуқтаи назардан норозидирлар. Ушбу парча доирасида қуйидаги мавзуни ўрганиш жараёнида, илтимос, йигирма саккизинчи оятга, хусусан, қизғин баҳсларни келтириб чиқарган “на эркак бор, на аёл бор” деган иборага диққатингизни қаратинг. Модомики, Эски Аҳд тарихига оид Павлуснинг мулоҳазалари етарли даражада мураккаб экан, унинг фикрини тушуниш учун биз кўп ҳаракат қилишимиз керак бўлади. Эҳтимол, сиз каттароқ контекст билан танишишга истак билдирарсиз ва Галатияликларга мактубнинг иккинчи бобини ўқиб чиқишни хоҳларсиз (қаранг: Галатияликларга 3:1 – 4:7):

3:16 Худо Иброҳим ва унинг зотига берган улуғ ваъдалар бундан кам эмас. Худо Иброҳимга: “Сенинг зотларингга бераман” деб, кўпчилик ҳақида гапирмади, аксинча: “Сенинг зотингга бераман” деб, битта кишини, яъни Масиҳни кўзда тутди.

3:17 Шуни айтмоқчиманки, Илоҳий Қонун Иброҳимдан тўрт юз ўттиз йил кейин пайдо бўлган бўлса-да, Худонинг Иброҳим билан олдинроқ тасдиқлаган аҳдини ўртадан кўтармади, Худонинг Масиҳ ҳақида берган ваъдасини бекор қилмади.

3:18 Агар мерос Қонунга амал қилиш шарти билан берилганда эди, ваъда бекорга чиққан бўлур эди. Аммо Худо меросни Иброҳимга ваъда бўйича ато қилди.

3:26 Шундай қилиб, сизлар, Исо Масиҳга ишонган ҳамма, Худонинг ўғилларисизлар.

3:27 Сизлар Масиҳни тан олиб, сувда имон келтирдингизлар ва ҳар бирингиз Масиҳни кийиб олдингизлар.

3:28 Энди на яҳудий бор, на юноний, на қул бор, на озод, на эркак бор, на аёл. Сиз Исо Масиҳ уммати бўлганингиз учун, ҳаммангиз бирсизлар.

3:29 Агар Масиҳники бўлсангизлар, у ҳолда Иброҳимнинг ҳам зурриётисизлар, шунингдек, Худо Иброҳимга ваъда қилган меросдан баҳрамандсизлар.

Ушбу парчанинг контексти (Галатияликларга 3:28), шубҳасиз, Павлуснинг марказий илоҳиёт мавзусига, бевосита қутқарилиш масаласи хусусиятига эга. Бу таълимотга мувофиқ Яҳудия ўлкасидан келган баъзи сохта устозлар Галатияда эндигина ташкил топган жамоатдаги имонлиларга бир таълимотни келтирдилар. Бу таълимотга кўра, мажусийлар нажот топишлари учун Мусонинг одати бўйича суннат қилинишлари керак экан (қаранг: Ҳаворийларнинг Фаолияти 15:1). Биз таҳлил қилаётган парчада айнан шу сохта таълимот ҳақида гап боради. Галатияликларга мактубда Павлус ушбу сохта таълимотга қарши чиқади (3:1 – 4:7).

Галатияликларга мактуб 3:28 нинг аҳамияти

Ушбу парчанинг контексти қутқарилишда Худо иродасини, Қонуннинг тайинлашини, Иброҳимга ваъда қилинган ҳузур-халоватни олишни, нажот топишнинг шарт-шароитини, ўғилликни ва меросни, Масиҳдаги бирликни ва Мусо қонунини бажармасдан имон орқали оқланишни назарда тутган. Шундай қилиб, йигирма саккизинчи оятнинг маъноси шундан иборатки, эркак ва хотин, яҳудий ва юноний, қул ва озоднинг ўртасидаги мавжуд фарқлар инсоннинг нажот топишига ҳеч қандай таъсир кўрсатмайди. Одам қандай жинсга, миллатга ёки ижтимоий қатламга мансуб эканлигидан қатъий назар, фақатгина Исо Масиҳ билан бирга бўлгани туфайлигина нажот топиш имкониятига эга бўлади.

Ушбу сўзларни битган одам қачонлардир қатъий ва саботли фарзий бўлган. Масиҳнинг Хушхабарини қабул қилишдан олдин, Иброҳимга берилган ваъдалар фақат яҳудийлар учун, яъни яҳудий эътиқодига мансуб бўлган озод ва ёши катта эркаклар учун мўлжалланганига Павлус жуда ишонар эди. Шу ерда Павлуснинг таъкидлашича, бизнинг оиламизга Нажоткор Масиҳ келгандан кейин ҳолат ўзгарди–қолди. Фақатгина озодликда туғилган яҳудий эркакларигина эмас, балки ҳамма, кимки имон келтирса, тенг даражада Худонинг болалари бўлишга, Масиҳда юришда ва Иброҳимга ваъда қилинган ҳузур-ҳаловатга эришиш ҳуқуқига эга бўладилар. Одамларнинг шу йўл билан гуноҳи ювилади ва улар доимо Муқаддас Руҳнинг мавжудлигини ҳис қиладилар.

Биз тадқиқ қилаётган оятда бир-бирига қарши бўлган ҳар бир жуфтликлар (яҳудийлар/мажусийлар, қуллар/озодлар, эркаклар/аёллар) ўртасида эҳтимол мавжуд бўлган ижтимоий адолатсизлик тўғрисида ҳеч нима айтилмаган. Павлус эр‑хотинлик муносабатларга оид баҳсли масалаларни тадқиқ этишга қарор қилмаган. Павлус нуқтаи назарининг мақсади шундан иборатки, ваъда қилинган меросни олишда тўғаноқ бўлиши мумкин бўлган эр билан хотин ўртасида ҳеч қандай фарқлар мавжуд эмас. У бу ерда эр ва хотин нажот топгандан кейинги уларнинг муносабатлари ҳақида гапирмайди. Павлуснинг фикрини Контрелл изоҳлар экан, у қуйидагиларни ёзади: “Ушбу парчада гап иккала жинс вакилларининг жамоатдаги ёки ижтимоий вазифалари тўғрисида эмас, балки руҳий ҳолат ва Худо билан муносабатлар ҳақида боради... Масала Худо билан нажот топиш муносабатларида эмас, балки инсон бундай муносабатларга қандай киришиб кетишидадир121121.

2. Галатияликларга мактуб 3:28 нинг нотўғри

талқин қилиниши

“На эркак бор, на аёл бор” деган иборадан завқланган феминист талқинчилари ушбу оятга ниҳоятда кенг маъно берадилар. Улар аслида йўқ нарсаларни ҳам қўшиб-чатиб ташлаганлар. Улар бу оятни жинсларнинг муносабатларига оид манба-парча деб эълон қиладилар ва биз тадқиқ қилаётган муаммода бошқа матнлар ичида бу оят салобатли ўрин тутади, деб ҳисоблайдилар. Феминистлар бу оятни масиҳийча феминизмнинг “Буюк эркинлик хартияси” деб атайдилар, чунки унинг феминистик талқини эркак билан аёл ўртасида мавжуд бўлган барча вазифавий тафовутларни бекор қилади.

Феминистларда қабул қилинган ўша талқин усулига мурожаат қилган ҳолда, ўзларини имонли деб ҳисоблаган баччабозлар Муқаддас Китобда “на эркак бор, на аёл бор” деб айтилган сўзларга асосланиб, ғайритабиий равишда ўз жинсига мансуб бўлган одам билан жинсий алоқа қилишга ҳуқуқлари борлигини маълум қиладилар. Бир обрўли ёзувчи-баччабоз бу тўғрида шундай дейди: “Агар Исо Масиҳда эркак жинси ҳам, аёл жинси ҳам бўлмаса, демак, биз қандай жинс аъзоси билан жинсий алоқа қилишимиз, бизнинг қайси жинсга мансублигимиз ёки биз ўзимизни ким деб ҳисоблашимиз – эркакми ёки аёлми – Худо учун барибир экан-да”122122. Наҳотки Галатияликларга мактубдан олинган ушбу оят икки жинснинг мавжудлигини инкор этса? Энди эркаклар эркаклар билан, аёллар аёллар билан жинсий алоқа қилиши мумкин экан-да? Наҳотки энди масиҳийлар бир жинсдаги вакиллари билан никоҳ тузиши мумкин бўлса?

Инжил феминистларининг кўпчилиги баччабозларнинг бу нуқтаи назарини қўллаб-қувватламайдилар. Улар Галатияликларга мактубдан олинган ва биз тадқиқ қилаётган оятни Муқаддас Китоб нуқтаи назаридан изоҳлайдилар ва Ёзувда баччабозлик, яъни табиий алоқани ғайритабиий алоқа билан алмаштириш гуноҳ деб аталганини ёдга соладилар (қаранг: Римликларга 1:26-27; 1 Коринфликлар 6:9-10). Уларнинг таъкидлашича, “на эркак бор, на аёл бор” деган ибора эркак ва аёллар ўртасидаги жинсий тафовутни бекор қилмайди. Бироқ феминизм рақиблари йигирма саккизинчи оятни жинслар ўртасидаги вазифавий тафовутлар мавжуд бўлган Муқаддас Китобнинг бошқа оятлари нуқтаи назаридан талқин қилишни бошлаганда, изоҳлашнинг бундай услубини соддалаштирилган ва қарама-қарши услуб дея феминистлар аюҳаннос кўтарадилар. Улар Павлуснинг ушбу фикрлари доирасида ҳеч қандай чалкашликларни кўришни истамайдилар, аммо уларнинг мулоҳазалари ҳар қандай ҳақиқийликдан маҳрумдир. Баччабозликни гуноҳ деб ҳисобловчи Муқаддас Китобнинг бошқа оятлари ҳам ушбу оятни тўғри талқин қилишга имкон бергани сингари, эркак билан аёл ўртасидаги вазифавий фарқларга бағишланган матнлар ҳам жинсларнинг тенглиги тарафдорларига бу оятни ўз фойдаларига ҳал этиш ниятида уни асос қилиб олишга изн бермайди.

Павлус ҳақиқатдан ҳам “на эркак бор, на аёл бор” деб айтади, аммо у яна қуйидагиларни ҳам таъкидлайди: “Масиҳ Жамоатнинг бошлиғи бўлгани сингари, эр ҳам хотиннинг бошлиғи”. Бу икки ҳақиқат бир-бирига асло зид эмас. Биринчи ҳақиқат эркагу аёлларнинг абадий ҳаётга эришишига тааллуқлид, иккинчиси эса Худонинг иродасига асосан эр ва хотин ўртасидаги муносабатлар назарда тутилади. Иккала ҳақиқат ҳам Янги Аҳдда мавжуд ва айтиб ўтганимиздек, бир-бирига асло зид эмасдир. Шунинг учун биз иккисига ҳам бир хил муносабатда бўлмоғимиз лозим. Эски Аҳд тадқиқотчиси Брюс Уольтке Муқаддас Китобнинг бу икки ҳақиқатини тушуниш учун тўғри ёндашишни қуйидагича изоҳлайди: “Жинсларнинг тенглигига ва турличалигига оид бу икки ҳақиқат диалектик мувозанатда бўлмоғи даркор, иккисидан ҳар бирига тенг маъно бериш лозим; бирини иккинчисидан ёки иккинчисини биринчисидан устун қўйиш орқали ҳар бирининг маъносини сохта йўл билан ўзгартиришга уринмаслик керак”123123.

Масалан, Бутрус, эр билан хотиннинг тенглиги таълимотини ва турли жинсларнинг вазифавий тафовути таълимотини “диалектик мувозанат”да тутиб турган. Бутруснинг сўзларига кўра, бир тарафдан хотинлар ҳам “абадий ҳаёт иноятидан баҳраманд бўладилар”, бошқа тарафдан, “Масиҳдан ибрат олиб, хотинлар ҳам ўз эрларига бўйсунадилар” (қаранг: 1 Бутрус 3:1-7). Биз жинсларнинг ўзаро муносабатлари ҳақидаги Муқаддас Китоб концепциясини эр ва хотиннинг тенглиги ва улар ўртасида вазифавий тафовут мавжудлиги тўғрисида гапиришни фақат Ёзувга, яъни “унинг ихтиёрига” топширган тақдиримиздагина бу концепцияни тўғри тушуна оламиз. Минг афсуски, феминистлар ярим ёлғон гаплар билан кифояланишни афзал кўрадилар. Улар ўз диққат-эътиборларини эркак ва аёлнинг тенглигига қаратадилар, лекин шу билан бир қаторда, икки жинс вакилларига хос бўлган вазифавий фарқни – эркак кишининг ҳукмронлигини ва хотинларнинг бўйсунувчанлик ҳолатини тан олмайдилар.

--------------------------------------------------------------------

Биз жинсларнинг ўзаро муносабатлари ҳақидаги Муқаддас Китоб концепциясини эр ва хотиннинг тенглиги ва улар ўртасидаги вазифавий тафовут мавжудлиги тўғрисида гапиришни фақат Ёзувга, яъни “унинг ихтиёрига” топширган тақдиримиздагина, бу концепцияни тўғри тушуна оламиз.

-------------------------------- ****** ----------------------------

Феминист талқинчилари Муқаддас Китобни изоҳлаганда эр‑хотинларнинг тенглиги принципини илгари суриб, бу прпнципни асосий концепция, деб ҳисоблайдилар. Шунинг учун эркак ва аёл ўртасидаги муносабатларга Худо тенглик элементи билан бир қаторда, тенгсизлик элементларини ҳам киритганлигининг далилини улар инкор қиладилар. Модомики феминистлар жинсларнинг абсолют тенглиги учун жонбозлик билан курашар эканлар, эркакнинг ҳукмронлик ва аёлнинг бўйсунувчанлик принципига ғазаблантирувчи адолатсизлик сифатида муносабатда бўладилар. Шуни айтиш лозимки, уларнинг тенглик ғояси Муқаддас Китобни эмас, дунёвий концепцияни намоён этади ва эркак кишининг ҳукмронлик қилишига асосланган, Худо томонидан ўрнатилган эр-хотинлик муносабатлари тартибини бузади.

Галатияликларга мактуб 3:29 дан

амалий хулосалар

Масиҳдаги бирлигимизни тушунишимиз кундалик ҳаётимиз учун жуда катта аҳамиятга эга. Худонинг хонадонида жамиятда турли мавқега эга бўлган, келиб чиқиши турлича бўлган барча миллат вакиллари бирлашадилар. Ҳамма масиҳийлар – яҳудий ва мажусий, иброний ва юноний, қул ва озод, эркак ва аёллар – Муқаддас Руҳга тўлганлар ва Исо Масиҳ уммати бўлдилар. Улар руҳий инъомлар оладилар ва тенг ҳуқуқли аъзолар сифатида Масиҳ Танасида хизмат қиладилар. Биз ҳаммамиз бир тана аъзоларимиз ва ҳаммамиз ўз яқинларимизни севишимиз, қолаверса, бир-биримизга хизмат қилишимиз лозим.

Яҳудийлардан бўлган масиҳийлар мажусийлардан бўлган биродарлари ва опаларига, шунингдек, мажусийлар яҳудийлардан бўлган биродарлари ва опаларига биродарлик севгиларини намоён қилишлари лозим. Ҳамма масиҳийлар бир-бирларига хизмат қилишлари, бири иккинчисини қабул қилиши, биргаликда зиёфатда бўлишлари ва доимо мулоқотда бўлишлари даркор. Кимки бошқа имонлилар билан уларнинг бошқа миллатга мансублиги туфайли бирга еб-ичишдан бош тортиб алоқани узсалар, бундай одамлар Инжилни инкор этган бўладилар (қаранг: Галатияликларга 2:11-14). “Худони улуғлаш учун Масиҳ сизларни қабул қилганидек, сизлар ҳам бир-бирингизни қабул қилинглар” (Римликларга 15:7).

Қуллар ва озод одамлар бир-бирларига севги билан, ўзларининг Масиҳдаги янги ҳолатига биноан муносабатда бўлмоғи даркор. “Раббимиз кимни қул сифатида даъват этган бўлса, у Масиҳнинг қулидир” (1 Коринфликлар 7:22). Хўжайин ва унинг қули бир-бирларига иззат ва ҳурматда бўлишлари лозим.

Масиҳий эрлар ўз хотинларини Масиҳнинг беминнат, қурбонлик севгиси билан севиши керак. Улар хотинларининг устидан ҳукмронлик қилишга ҳуқуқлари йўқ, зеро фақат Масиҳ Раббийдир. Эр хотинга “абадий ҳаёт иноятидан баҳраманд бўлган ворис” сингари муносабатда бўлиши керак. Эр хотиннинг бадани устидан ҳокимлик қилгани каби, хотин ҳам эрнинг бадани устидан ҳокимлик қилади (қаранг: 1 Коринфликларга 7:4). Ҳамма масиҳийлар – эркаклар ҳам, хотинлар ҳам Масиҳ Танасига хизмат қиладилар ва Инжил Хушхабарини тарқатишга ёрдам берадилар.

Шуниси равшанки, Галатияликларга мактубнинг учинчи боб йигирма саккизинчи ояти эр‑хотинлик муносабатларига ҳамда уларнинг жамоатда бажарадиган вазифаларига ҳеч қандай алоқаси йўқ. Бу ерда жинсларнинг тенглиги ҳақида ҳам ҳеч нима дейилмаган. Умуман Муқаддас Китоб тенглик тўғрисида кам, лекин бирлик ва иттифоқ ҳақида жуда кўп гапиради. Исо бизнинг тенглигимиз учун эмас, балки бирлигимиз учун ибодат қилган (қаранг: Юҳанно 17). Масиҳдаги янги жамоат аъзолари, яъни имонлилар қандай жинсга, миллатга мансублигидан ёки ижтимоий келиб чиқишидан қатъий назар, улар ўзаро севги, иззат-ҳурмат, бир-бирига хизмат қилишга тайёр туриш ва иттифоқпарварлиги билан ажралиб туришлари керак. Биз ҳаммамиз бир-биримизга масиҳийлик ҳаёти тимсолини намоён қилишимиз зарур. Биз ўз миллатимиз, насл-насабимиз, жамоатда тутган ўрнимиз, у ёки бу жинсга тегишли бўлганимиздан ғурурланганимизда, биз гуноҳ қилган бўламиз. Бундай гуноҳлардан биз тавба қилишимиз ва улардан воз кечишимиз лозим, чунки бундай муносабатлар масиҳийча жамоатининг ҳаёт тарзига асло мос келмайди.

-----------------------------------------------------------

Жинслар ўртасидаги фарқлар ва қуллик

Ғарбда масиҳийча принципларнинг ғалабаси натижасида қуллик йўқ қилингани сингари, хотинлар ҳам ўз эрларига ва жамоат раҳбарларига бўйсунмаган ҳолда озодликни қўлга киритишлари керак, деган гапларни жуда кўп эшитиш мумкин. Бироқ аёлларнинг оилада ва масиҳий жамоатда бўйсунувчанлик ҳолатини қуллик билан қиёслаб бўлмайди.

Жинслар ўртасидаги вазифавий фарқлар Худонинг яратилиш тартибига (қаранг: Ибтидо 2) ва Масиҳда эришилган нажотга (қаранг: Эфесликларга 5) асосланган. Шундай қилиб, Павлус ва Бутрус эркакларнинг ҳукмронлик ва хотинларнинг бўйсунувчанлик ҳолатини эълон қилганларида, улар ўз таълимотларини Муқаддас Китоб ҳақиқатлари ва Худонинг яратилиш иродаси билан асослайдилар. Бундай турли вазифалар эркак ва хотинларга юқоридан белгилаб қўйилган, айнан шунда Худонинг иродаси мужассамдир.

Бироқ қулликни Худонинг яратилиш иродасининг бир қисми деб бўлмайди. Одамларнинг бағритошлиги туфайли Исо ажралишга ижозат бергани сингари, қуллик ҳам одамлар томонидан ўрнатилган қонундир (қаранг: Матто 19:8). Ҳаворийлар имонли қулларга ва уларнинг хўжайинларига ўша давр жамоатида уларнинг муносабатларини бошқариш учун қонун-қоидаларни бердилар. Павлус қуйидаги гапларни айтиб, қулларга одилона муносабатда бўлишни панд-насиҳат қилди: ”Эй хўжайинлар, сизнинг ҳам осмонда Эгангиз борлигини билиб, қулларингизга одил бўлинг, ҳақини тўлиқ беринглар” (Колосаликларга 4:1). Ҳаворий Павлус Филимўн исмли имонли қулдорга яқиндагина Худога юз тутган Ўнисим Павлусга “ўғил каби бўлиб қолганини”, эндиликда Филимўн Ўнисимни “қул каби эмас, балки қулдан юқори, севикли ука сифатида” қабул қилишини, Ўнисимни Павлусни қабул қилгандай қабул қилишини Филимўндан илтимос қилиб, мактуб йўллади (қаранг: Филимўнга 16, 17).

Павлус ва Бутрус қуллик институтини ҳимоя қилмайдилар, аммо ҳукмронлик ва бўйсуниш концепциясини ҳимоя қиладилар. Модомики, қулликни одамларнинг ўзлари ўйлаб чиққан эканлар ва бу аввал, масалан, никоҳ каби, яратилишнинг бир қисми бўлмаган экан, Павлус қулларга шундай дейиши мумкин эди: “Агар қул бўлганингда даъват этилган бўлсанг, ташвишланма. Аммо озод бўлишга имкон бор бўлса, фурсатни ғанимат бил” (1 Коринфликларга 7:21). Қуллик ва оила – солиштириб бўлмайдиган икки тушунчадир.

-------- ***** --------

4-бобга оид саволлар

Масиҳий оилада эр билан хотин ўртасидаги вазифавий фарқларни тушуниш имонлилар жамоатида эркак ва аёлнинг вазифасини англашга қай тарзда таъсир кўрсатади?

Худо аёллар учун белгилаб қўйган хизматнинг асосий турларини қандай сўзлар билан тасвирлаш мумкин? Ўз жавобингизни тасдиқлаш учун Муқаддас Китобдан бир нечта оятларни мисол тариқасида келтиринг.

Аёллар жамоатда таълим бера олмайдилар деган Павлуснинг сўзларини, аёллар умуман бошқа одамларга таълим беролмайдилар ва уларни бошқара олмайдилар, деган маънони билдиради, деб айтиш мумкинми?

Юнонча authenteo (“ҳукмронлик қилиш”) сўзининг маъноси юзасидан феминистлар ва уларнинг рақиблари ўртасидаги баҳснинг моҳиятини тушунтириб беринг. Гапнинг грамматик тузилиши бу муҳим юнонча терминнинг маъносини аниқлашда қай тарзда ёрдам беради?

Павлус, аёллар жамоатда таълим беролмайдилар ва эркаклар устидан ҳукмронлик қилолмайдилар, деб айтган. Павлус ўзининг ушбу фикрларини Муқаддас Китоб нуқтаи назаридан қандай асослаб беради?

Павлус Коринфликларга биринчи мактубда 14:33-38 аёлларнинг жамоатдаги бўйсунувчанлик ҳолати тўғрисидаги ўз таълимотини қандай далиллар ёрдамида исботлайди?

Коринфликларга биринчи мактуб 11–бобга мувофиқ “Масиҳнинг бошлиғи – Худо” дейилган исбот нималар ҳақида гапиради? Ушбу далил эрнинг ҳукмронлиги ва хотиннинг бўйсунувчанлик концепциясини тушунишимизга қай даражада таъсир кўрсатиши мумкин?

Коринфликларга биринчи мактубнинг 11–бобида тенглик ва бўйсунишнинг уйғун мавжудлигини исботлаб берувчи қандай муҳим далилни топиш мумкин?

Эркаклар қай маънода “Худонинг иззати” бўладилар? Қайси маънода аёллар “эрнинг иззати” ҳисобланадилар?

Римликларга мактубнинг 16–бобида баён этилган Павлуснинг таълимоти эркакларга нималарни ўргатиши мумкин? Нима учун улар Масиҳдаги ўз опаларининг руҳий меҳнатини ҳурмат қилишлари ва қадрлашлари керак?

I аср масиҳийларининг хизмати нималардан иборат эканлигини сўзлаб беринг.

Нима сабабдан Инжил феминистлари Галатияликларга мактубнинг 3-боб 28-оятини шунчалик муҳим парча деб ҳисоблайдилар?

Галатияликларга мактубнинг 3-боб, 28-ояти эркак ва аёл ўртасидаги ҳар қандай жинсий фарқларни йўқ қилади, деб айтиш мумкинми? Ушбу оятни қуйидагича талқин қилиш қандай оқибатларга олиб келиши мумкин?

Қулликни йўқ қилиш далилини феминистлар оилада ва жамоатда эркакларнинг ҳукмронлик ҳолатини ва хотинларнинг бўйсунувчанлик ҳолатини бекор қилиш учун ўз талабларига асос сифатида кўрсатадилар. Аёлларнинг бўйсунувчанлик ҳолатини ва қулликни қиёслаш мумкинми? Агар йўқ бўлса, унда нима учун?

Сиз ушбу бобдан бирор янгиликни билиб олдингизми? Бу бобдан олган маълумотларингиз жинсларнинг ўзаро муносабатлари муаммосига Сизнинг нуқтаи назарингизни белгилашга ёрдам берадими?

V

ИСО МАСИҲ ВА УНИНГ ҲАВОРИЙЛАРИ СОДДА

ВА ТУШУНАРЛИ ҚИЛИБ ГАПИРГАНЛАР

Ҳозирга қадар айтилганларнинг ҳаммаси ишончли ва мантиқан тўғри янграган бўлса, феминист биродарларим билан гаплашишни бошлаганимда, улар Муқаддас Китобни ниҳоятда қисқа ва содда қилиб изоҳлашда мени айблайдилар.

- Ҳа, Том, сиз ниҳоятда муҳим ва қийин масалани қўзғадингиз. Мен Муқаддас Китобни жуда қадрлайман, шунинг учун ҳам уни қисқартириб изоҳлай олмайман. Мен уни шунчалик қадрлайманки, ўзимнинг шахсий талқинимни ёки олдиндан маълум нотўғри фикрларга асослан талқинни тиқиштиришга ҳам уринмайман.

- Нимани назарда тутаётганингизни тушуняпман, - деб жавоб берди Том, - феминистлар ўйлаб чиқарган ва қўшиб-чатиб кўрсатган изоҳларига бир неча бор дуч келганман. Бироқ бундай вазиятни қандай бартараф қилиш мумкин? Биз Муқаддас Китобни тўғри талқин қилаётганимизга қандай ишонч ҳосил қилишимиз мумкин?

- Том, барча Инжил масиҳийларининг таъкидлашича, Муқаддас Китоб – бу бизга қаратилган Худонинг овозидир, ёки Дж. Пакернинг айтишича, “Муқаддас Китоб – Худонинг ваъзидир”. Бинобарин, сизу бизнинг тадқиқотларимизда биз Худонинг Каломи ўзи учун ўзи гапиришига имкон бердик. Аниқ, табиий ва тўғри сўз Муқаддас Китобни эшитиш имкониятини бердик, ўзимиз эса Муқаддас Китобнинг асосий матнлари яратилган шароитнинг маданий хусусиятини ва контекстини инобатга олишга ҳаракат қилдик. Қисқа қилиб айтганда, биз Муқаддас Китобни талқин қилиш жараёнида эски, соғлом ва узоқ вақт мобайнида синалган усулларга амал қилдик.

- Сиз бу усулларни батафсил тушунтириб бера оласизми? – сўради Том.

- Жоним билан. Биз жинсларнинг ўзаро муносабатлари муаммоси хусусида анъанавий нуқтаи назар тарафдорларимиз. Муқаддас Китоб ўзи учун ўзи гапиришига имкон берамиз ва шу сабабдан биз Муқаддас Китобни яхши тушунамиз, деб айтишга ишончимиз комил.

------------- ****** ------------

А. БИЗ ИСО МАСИҲНИНГ СЎЗЛАРИНИ ДИҚҚАТ

БИЛАН ТИНГЛАЙМИЗ ВА УНИНГ

ҲАРАКАТЛАРИНИ КУЗАТАМИЗ

Исо Масиҳ ибодат қилиб бўлгандан сўнг Ота Худонинг иродасига биноан ўн икки ҳаворийни танлаб олди. Исо ҳаворийлар сифатида ўн икки эркакни танлаб олганлиги келажакда қандай оқибатларга олиб келишини У яхши тушунган. Масиҳ Ўз асрининг руҳига бўйсунмади, келажакда Унинг Жамоатининг доимий асоси бўлишга эркак ҳаворийларни тайинлади (қаранг: Матто 19:28; Эфесликларга 3:20; Ваҳий 21:14). Исо Ўзининг ердаги ҳаёти даврида фақатгина эркак ҳаворийларни танлаб олиш билан кифояланиб қолмади, балки қайта тирилиб, осмонга кўтарилгандан кейин ҳам сотқин Яҳудо ўрнига яна бир эркакни – Маттияни танлади, шунингдек, Павлусни “турли халқларга имон ва ҳақиқатни ўрнатмоқ учун воиз ва ҳаворий этиб тайинлади” (қаранг: 1 Тимўтийга 2:7).

-------------------------------------------------------------------

Исо ҳаворийлар сифатида ўн икки эркакни танлаб олганлиги келажакда қандай оқибатларга олиб келишини У яхши тушунган.

--------------------------- ****** ---------------------------------

Гарчанд ҳаворийлик вазифасига Исо ўн икки эркакни тайинлагани феминистларга асло ёқмаса-да, улар Исонинг қилган танловини қандайдир тарзда оқлашга ўзларини мажбур деб ҳисоблар эдилар. Ушбу “англашмовчиликни” тушунтириш учун феминистлар, Исо ўша вақтда аёлни ҳаворий сифатида танлай олмасди, деб айтадилар. Уларнинг фикрича, Исо Ўзининг қарорини ўша вақтда ҳукмронлик қилаётганлар билан келишиши керак бўлган, акс ҳолда У ҳам, Унинг таълимоти ҳам инкор этилган бўларди. Бироқ Муқаддас Китоб бунинг тескарисини гапиради. Бундай хулосаларга келган феминистлар Исонинг характерини ва Унинг танлови мустақиллигини шубҳа остига қўядилар. Улар Исонинг илоҳийлигини ва мустақил иродасини эътиборга олмайдилар. Улар Раббийнинг табиатини, иродасини ва характерини шубҳа остига қўйиб, Уни таҳқирлайдилар.

Б. БИЗ МУҚАДДАС КИТОБНИ БИР БУТУНЛИКДА

ҚАРАЙМИЗ ВА МУҚАДДАС КИТОБНИ МУҚАДДАС

КИТОБ ЁРДАМИДА ИЗОҲЛАЙМИЗ

Умуман олганда, Муқаддас Китоб жинсларнинг тенглиги тўғрисида гапиргани сингари, уларнинг вазифалари турлича экани ҳақида ҳам айтади. Муқаддас Китобда шундай парчалар борки, уларда жинсларнинг тенглиги ҳақида таъкидланади. Шунингдек, шундай матнлар мавжудки, улар эркакларга ва хотинларга хос бўлган турлича вазифалар ҳақида ҳикоя қиладилар. Муқаддас Китобнинг матнларини тўғри изоҳлаш учун матнларга бир бутунликда қараш керак.

Агар ушбу мавзуни тадқиқ этиш жараёнида бу масаланинг моҳиятини очиб берувчи бирор парчадан воз кечадиган бўлсак, унда Муқаддас Китоб таълимотининг бир бутунлиги бузилади. Муқаддас Китобга энг яхши изоҳ сифатида Муқаддас Китобнинг ўзини кўрсатиш мумкин. Мободо Муқаддас Ёзув ўзини ўзи тушунтиришига биз имкон яратгудек бўлсак, у жинсларнинг тенглиги ва улар ўртасидаги фарқларни унинг ўзи тушунтириб бераётганига гувоҳ бўламиз. Анъанавий нуқтаи назар тарафдорлари жинсларнинг ўзаро муносабатлари масаласида иккала ҳақиқатни бутун бир ҳақиқатнинг икки аспекти деб қабул қиладилар.

Феминизмнинг тарафдорлари ҳам, уларнинг рақиблари ҳам Муқаддас Китобга биноан ҳам эркаклар, ҳам хотинлар Худо суратида яратилганини, шунинг учун улар, шахс сифатида, тенг даражада ҳурмат-эътиборга ва аҳамиятга эга эканини тан оладилар. Бироқ феминистлар ва уларнинг рақиблари фикри эркак билан аёл ўртасидаги ҳукмронлик қилиш ва бўйсуниш масаласида фикрлари турличадир. Шу сабабдан барча баҳсларнинг аксарияти ушбу матнларни изоҳлаш масаласи атрофида айланади.

-----------------------------------------------------------

Хотинларнинг бўйсунувчанлик ҳолати ҳақида айтилган Муқаддас Китоб матнларини аёл ва эркакларнинг тенглиги тўғрисида сўз бораётган Муқаддас Китобнинг бошқа матнлари билан солиштирар эканлар, феминистлар сўнгги фикрларини яхлит ҳақиқат деб кўрсатадилар. Бунинг натижасида ҳақиқат бузиб талқин этилади. Анъанавий нуқтаи назар тарафдорлари жинсларнинг ўзаро муносабатлари масаласида иккала ҳақиқатни бутун бир ҳақиқатнинг икки аспекти деб қабул қиладилар.

---------------------******--------------------

Феминистлар жинсларнинг тенглиги учун курашиш билан оворалар. Айни пайтда Худони эса жинсларнинг тенглиги, ҳам уларнинг турличалиги ташвишга солади. Гарчанд феминистлар эркакларнинг ҳукмронлиги ва аёлларнинг бўйсунувчанлиги тўғрисида Муқаддас Китоб таълимотини инкор этар эканлар, улар ярим ҳақиқатни ҳимоя қиладилар. Феминистлар хотинларнинг бўйсунувчанлик ҳолати ҳақида айтилган Муқаддас Китоб матнларини аёл ва эркакларнинг тенглиги тўғрисида сўз бораётган Муқаддас Китобнинг бошқа матнлари билан солиштирар эканлар, улар сўнгги фикрларини яхлит ҳақиқат деб қабул қиладилар. Бунинг натижасида эса ҳақиқат бузиб кўрсатилади.

Ҳукмронлик ва бўйсуниш ҳақида сўзловчи “тушуниб бўлмайдиган” ва “ноаниқ” оятларнинг чиндан ҳам мавжудлигини Инжил феминистлари тан оладилар. Бироқ, деб таъкидлайди улар, Муқаддас Китобни атрофлича ва диққат билан ўрганиш жинсларнинг тенглиги тўғрисидаги Муқаддас Китоб концепциясини тасдиқлайди. Натижада бу концепция уларнинг нуқтаи назарига мос келмаган оятлардан устун кўринади. Аммо бундай қарашлар тубдан нотўғридир. Эркакнинг ҳукмронлиги ва аёлнинг бўйсунувчанлик ҳолатини акс эттирувчи ва бу масалада Муқаддас Китоб таълимотининг моҳиятини очиб берувчи конкрет еттита ибратли оят мавжуд (қаранг: 1 Бутрус 3:1-7; Эфесликларга 5:22-23; Колосаликларга 3:18-19; 1 Тимўтийга 2:8-15; Титусга 2:4-5; 1 Коринфликларга 11:1-16; 14:34-38). Бу оятлар бир‑бирига чамбарчас боғлиқ. Бу матнлар ҳар бир кимсага тушунарли ва аёндир. Булар эр-хотиннинг ўзаро муносабати, шунингдек, уларнинг оиладаги ва жамоатдаги ўрни ҳақидаги таълимот моҳиятини очиб берувчи асосий парчалардир. Биз гувоҳ бўлган Ибтидо китобининг иккинчи бобидаги яратилиш ҳикоясига ва Масиҳнинг Унинг Жамоати гуноҳини ювиш тарихига асосланган бу матнлар эркакнинг ҳукмронлиги ва хотиннинг бўйсунувчанлик ҳолати Худонинг режаси эканини ишончли тарзда тасдиқлайди.

Умуман Янги Аҳдга диққат билан қаралса, етти парчада очиб берилган ҳақиқатларнинг амалда қўлланиши мисолларини кўриш мумкин. Масалан, Исо ҳаворийлар сифатида ўн икки эркакни танлаб олди. Ҳаворийлар фаолияти китобида фақатгина эркаклар ажойиб йўлбошчи ва воиз этиб тасвирланганлар. Булар: Бутрус, Юҳанно, Барнабо, Стефан, Филипп, Павлус, Юҳаннонинг акаси Ёқуб, Раббийнинг укаси Ёқуб, Сила, Тимўтий ва Аполлос. Луқо эслаб ўтган Антиохия шаҳридаги имонлилар жамоатининг пайғамбарлари ва муаллимлари ҳам эркак киши бўлганлар: бу Барнабо, Симўн, Луций, Маноҳим ва Шоул (қаранг: Ҳаворийлар 13:1). Мажусийларнинг буюк ҳаворийси Павлус бўлган. Янги Аҳднинг ҳамма муаллифлари Эски Аҳднинг муаллифлари сингари эркак жинсига мансуб эдилар.

Бу мисолларга ва эркакнинг ҳукмронлик ва хотиннинг бўйсунувчанлик ҳолатига оид бўлган бевосита амрларга қарамасдан, Муқаддас Китобнинг бир тадқиқотчиси, Инжил феминисти шундай дейди: “Жинсларнинг ўзаро муносабати масаласида Муқаддас Руҳ “ожиз”124124. Сизнинг-ча, олимнинг ўзи кўр эмасми?

Аслида, феминистлар Муқаддас Китобнинг бир оятини бошқаларига қарши қўядилар. Улар тушунмовчилик ва чалкашлик келтириб чиқарадилар. Аммо агар сиз Муқаддас Китоб ўзини ўзи тушунтиришига имкон яратсангиз, унда у жинсларнинг тенглиги, шунингдек, уларнинг турли вазифаларини тушунтириб беришининг гувоҳи бўласиз.

В. МУҚАДДАС КИТОБНИНГ СОДДА ВА АНИҚ

МАЪНОСИНИ БИЗ МУКАММАЛЛАШТИРМАЙМИЗ

ҲАМ, БУЗИБ КЎРСАТМАЙМИЗ ҲАМ

Бизнинг таъкидлашимизча, Муқаддас Китобнинг содда талқини Исо Масиҳ ва Унинг ҳаворийлари, жинсларнинг тенглиги, эркак ва аёлнинг турли вазифалари ҳақида тўғри хулосалар чиқаришга олиб келади. Янги Аҳд соф, табиий ва тушунарли тилда имонли эркак ва аёллар ўртасидаги эркакнинг ҳукмронлиги ва аёлнинг бўйсунишга асосланган муносабатларини қатъийлик ва сабот билан талаб этади. Масалан, биз Янги Аҳддаги учта манба сўзни кўриб чиқдик. Булар “бошлиқ”, “бўйсуниш” ва “ҳукмронлик қилиш”. Агар бу сўзларнинг асосий маъноси контекстда кўриб чиқилса, улар ҳукмронлик ва бўйсуниш таълимотининг ҳақиқат эканини тасдиқлайди ва Муқаддас Китоб феминизмини тўлиқ инкор этади.

Ҳаворийлар Бутрус ва Павлус ҳукмронлик ва бўйсуниш ҳақидаги таълимотни нафақат аниқ ва равшан қилиб таърифлаб беришди, балки яратилишдан ва гуноҳни ювишдан бошлаб бу таълимот вақтга бўйсунмаслигини кўрсатиб, унинг ўзгачалигини тасдиқлашди, бу таълимотни қатъий ҳимоя қилишди (қаранг: Эфесликларга 5:23-32; 1 Коринфликлар 11:3). Ўз нуқтаи назарини бундай содда ва равшан қилиб асослаб беришнинг ўзгача иложи йўқ.

Протестантлар ҳисоблайдики, ҳар қандай имонли одам Муқаддас Китобнинг умумий ва жуда аниқ маъносини доимо осонгина тушуниши мумкин. Худодан руҳланган Муқаддас Китоб муаллифлари аниқ ва равон гапиришга интилганлар, улар ҳикояларни мураккаблаштиришга ёки Муқаддас Китоб мазмунини сўзлар ўйини орқали хиралаштиришга ҳаракат қилмаганлар. Шундай қилиб, ҳаворийлар ҳодисаларни равон тилда баён этдилар ва Худонинг мактубларини шундай тарзда етказдиларки, ҳатто оддий одамлар ҳам ҳеч бир қийинчиликсиз Муқаддас Китобни тушундилар. Бир доно илоҳиётшунос шундай деган: “Муқаддас Китобни аниқ ва равшан қилиб изоҳлаш – бу шундай усулки, унинг ёрдамида Худонинг Худо бўлишига ва биз билан сўзлашишига биз имкон яратамиз”125125. Қолаверса, Муқаддас Китобни аслига мос равишда ва содда изоҳлаш ёрдамида Худонинг Каломини нотўғри талқин қилиш усулларига асосланган сохта таълимотларни кўра оламиз ва уларни фош қиламиз.

Яна шуни ҳам қўшимча қилиш лозимки, жинсларнинг ўзаро муносабати ҳақидаги Янги Аҳд таълимоти аслида жуда оддий ақидани намоён қилади. Унда ҳеч бир мураккаб нарсалар йўқ. Масалан, уни башоратгўйлик хизмати ёки Учлик ҳақидаги таълимот билан таққослаб бўлмайди. Бу асосий ва муҳим таълимотдир, унинг қўлланишини биз кундалик ҳаётимизда кўрамиз. Уни ҳамма имонлилар билиши зарур, ҳеч бўлмаганда, эркак кишининг ҳукмронлик ва аёлнинг бўйсунувчанлик ҳолатига оид бўлган қисмнинг умумий кўринишидан бохабар бўлишлари лозим. Эркак ва аёлга ҳукмронлик ва бўйсуниш доирасида кўрсатилаётган Муқаддас Китоб талабларини тушуниш учун фалсафа фанлари доктори ёки герменевтика (матнларни изоҳлаш принциплари ҳақидаги таълимот) мутахассиси бўлиш шарт эмас.

Бироқ Инжил феминистлари бу оддийгина мавзудан қандайдир чалкаш ва мужмал таълимот тўқиб чиқардилар. Улар матнларни изоҳлашнинг турлича усулларини қўллайдилар ва ҳаттоки ягона изоҳ методи борасида ўзаро баҳслашиб, бир тўхтамга келолмайдилар. Шунинг учун ҳам ҳукмронлик қилиш ва бўйсуниш ҳақидаги матнларни изоҳлашни ўз фойдаларига ҳал эта олмайдилар. Аммо уларнинг ҳаммалари бир нарсада мутлақо якдилдирлар: бу матнлар уларнинг нуқтаи назарига зиддир. Шундай қилиб, феминист изоҳчилари Муқаддас Ёзувнинг содда ва аниқ маъносини бузиб кўрсатадилар; ҳукмронлик ва бўйсунишга оид парчаларнинг сўзма-сўз изоҳини сийқалашган ва одат бўлиб қолган усулда эълон қиладилар. Натижада улар Муқаддас Ёзувни аниқ ва лўнда тарзда ўз ҳақиқатларини оддий имонлиларга етказиш имкониятидан маҳрум этадилар.

--------------------------------------------------------------

Инжил феминизмининг асосий муаммоси ва хавфи Муқаддас Китобни нотўғри талқин қилиш усулларида мужассамдир.

------------------------******-------------------------

Инжил феминизмининг асосий муаммоси ва хавфи Муқаддас Китобни нотўғри талқин қилиш усулларида мужассамдир. Бу усуллар Худо каломининг мустаҳкамлигига, бутунлигига ва ҳақиқатлигига бўлган ишончга путур етказади. Улар Муқаддас Китобни чалкаш, қийин ва ечиб бўлмас жумбоққа айлантирадилар. Келажак авлод ишончга сазовор бўлган Муқаддас Китобга етказилган зарардан ниҳоятда азоб чекади, чунки изоҳнинг нотўғри усулларини қўллаш натижасида кўплаб мутлақо англаб бўлмас сохта таълимот ва назариялар пайдо бўлди.

Муқаддас Китобда ҳеч бир оят йўққи, бошқасига қарама-қарши чиққан бўлсин. Ёзув нимани назарда тутса, ана шуни гапиради. Муқаддас Китобнинг аниқ ва равшан маъноси бузиб кўрсатилганда, масалан, феминистлар томонидан, изоҳнинг нотўғри усулларини қўллаш натижасида келиб чиққан сафсатадан одамлар эсанкираб қоладилар. Эзгу ниятларни назарда тутган, аммо умуман бошқача гапирган китобга ким ҳам ишонарди?!

Г. БИЗ МУҚАДДАС КИТОБНИНГ АСОСИЙ ПАРЧАЛАРИ

МАЗМУНИ МАЪНОСИНИ УЛАР МУҚАДДАС КИТОБДА

ҚАНДАЙ АЙТИЛГАН БЎЛСА, ШУНДАЙЛИГИЧА

ҚАБУЛ ҚИЛАМИЗ

Бирор таълимотни тадқиқ қилиш жараёнида авваламбор ушбу мавзуга оид бўлган Муқаддас Китобнинг асосий матнларини ва бу таълимот намоён этилган Муқаддас Ёзувнинг барча китобларини кўриб чиқиш лозим. Масалан, нажот топишга бағишланган асосий матнлар Римликларга ва Галатияликларга ёзилган мактубларда мавжуд. Феминизмнинг рақиблари жинсларнинг ўзаро муносабатлари ҳақидаги ўз таълимотларини эркак ва аёлнинг оиладаги ҳамда жамоатдаги муносабатлар мавзусига аниқ ва мунтазам равишда қаратилган асосий матнларга таянадилар. Бундай матнлар еттита. (Қаранг: 1 Коринфликлар 11 ва 14; Эфесликларга 5; Колосаликларга 3; 1 Тимўтийга 2; Титусга 2; ва 1 Бутрус 3). Бизни қизиқтирган ва мавзуга оид бўлган Муқаддас Китобнинг бу асосий матнларида жинсларнинг тенглиги, уларнинг вазифалари турлича экани ҳақида ҳам айтилган.

-------------------------------------------------------------

Бирор таълимотни тадқиқ қилиш жараёнида авваламбор ушбу мавзуга оид бўлган Муқаддас Китобнинг асосий матнлари ва бу таълимот намоён этилган Муқаддас Ёзувнинг барча китобларини кўриб чиқиш лозим.

------------------------*****----------------------

Инжил феминистлари аксинча йўл тутадилар: улар имкон қадар ушбу матнларни асл маъносидан айиришга ҳаракат қиладилар. Уларнинг ҳисоблашича, ҳукмронлик ва бўйсуниш муаммосига оид бўлган бу етти парча “тушунарсиз”, “тадқиқ қилинаётган мавзуга эга эмас”, “шубҳали”, “ниҳоятда жумбоқли” ёки бўлмаса, “ўша давр маданияти хусусиятларини акс эттиради” эмиш. Феминистлар уларнинг ҳақиқатлигидан шубҳаланадилар ва бу парчаларни “Галатияликларга мактуб (3:28) нуқтаи назаридан” изоҳлаш керак деб ҳисоблайдилар, зеро айнан шу оят бошқаларга қараганда Галатияликларга мактубга яқинроқ ва илоҳиёт нуқтаи назаридан уларнинг қарашларига мос, деб фикр юритадилар. Феминист изоҳловчилари эркакнинг ҳукмронлик ва аёлнинг бўйсунувчанлик ҳолати ҳақида айтилган ҳар бир сўз, жумла, гап ёки китоб билан аёвсиз кураш олиб борадилар. Феминистлар ўзларига тўғри келмаган матндан турли баҳоналар билан ўйламай-нетмай воз кечадилар, бундай ҳолатни улар “ўша даврнинг анъана ва урф-одатлари” деб тушунтирадилар. Бунинг натижасида, уларнинг фикрича, матн ҳозирги замон одами учун ҳар қандай маъносини йўқотади. Масалан, Ребекка Грутхайс ҳукмронлик ва бўйсуниш ҳақидаги Муқаддас Китоб таълимоти мавжуд бўлган барча матнларни “қадимги патриархал жамиятда ривожланган маълум анъаналарга ён босишдир”, деб эътироз билдиради126126.

Бироқ биз юқорида айтиб ўтган ва ҳукмронлик, бўйсуниш муаммосига оид бўлган еттита парчани алоҳида ёки тушунарсиз матнлар сифатида тадқиқ қилиб бўлмайди. Қолаверса, бу матнлар ўша даврнинг анъанавий урф-одатларига ён босиш ҳам эмас. Булар шундай тошларки, улардан жинсларнинг ўзаро муносабати ҳақидаги таълимотнинг уйғун биноси қурилади. Улар муҳим дидактик матнлардир. Худо эркак ва аёл билан тузган янги Аҳднинг зуҳурини уларда акс этишини хоҳлайди.

Ҳаммасидан ҳам феминизм ғанимларини Янги Аҳднинг аниқ, равшан ва мунтазам равишда эркакларнинг ҳукмронлик ва аёлнинг бўйсунувчанлик принципини эълон қилиш далили тинчлантиради. Бу мавзуга оид бўлган ва асосий матнларда учраб турадиган манба ибораларни яна бир бор ўқиб чиқинг:

Масиҳдан ибрат олиб, сиз, хотинлар ҳам ўз эрларингизга бўйсунинглар...

Ўтмиш вақтларда Худога умид боғлаган муқаддас хотинлар ҳам ўзларини шу йўсинда безаб, эрларига бўйсунар эдилар.

Шунга ўхшаб, сиз, эрлар ҳам хотинларингиз заиф жинсдан эканлигини ҳисобга олиб, улар билан оқилона муносабатда бўлинглар... (1 Бутрус 3:1, 5, 7).

Эй хотинлар, сиз Раббингизга қандай бўйсунсаларингиз, эрларингизга шундай бўйсунинглар.

Масиҳ имонлилар жамоатининг боши бўлгани каби, эркак ҳам хотиннинг бошидир...

Масиҳнинг уммати Масиҳга қандай тобе бўлса, хотинлар ҳам ҳар нарсада ўз эрларига шундай тобе бўладилар.

Эй эрлар, Масиҳ имонлилар жамоатини севиб, улар учун Ўзини қандай фидо қилган бўлса, сизлар ҳам хотинларингизни шундай севинглар (Эфесликларга 5:22-25).

Эй хотинлар, Раббимиз билан алоқада яшовчиларга муносиб, эрларингизга итоат этинглар.

Эй эркаклар, хотинларингизни севинглар, уларга қўпол муомалада бўлманглар (Колосаликларга 3:18-19).

Хотин сукутда ва тўла итоаткорлик билан таълим олсин.

Хотин таълим бериб эркак устидан ҳукмронлик қилишига рухсат бермайман. Хотин сукут сақласин (1 Тимўтийга 2:11-12).

Худонинг каломи қораланмаслиги учун, улар ўз эрлари ва болаларини севадиган, рўзғорга жонкуяр, вазмин, иффатли, хушфеъл, эрларига бўйсунадиган бўлсинлар (Титусга 2:5).

...Ҳар бир эркакнинг бошлиғи Масиҳ, хотиннинг бошлиғи эркак, Масиҳнинг бошлиғи эса Худодир.

...Хотин – эркакнинг иззатидир (1 Коринфликларга 11:3, 7).

...Сизнинг жамоатларингизда ҳам хотинлар сукут сақласин... (1 Коринфликларга 14:34).

Булардан ташқари, ҳаворийлар ҳукмронлик/бўйсуниш принципи фойдасига имкон қадар мавжуд далил-исботларнинг энг ишончлиларини кўрсатдилар: (1) Ибтидо китобида келтирилган яратилиш қонунлари; (2) барча жамоатларда қабул қилинган аёлларнинг бўйсунувчанлик ҳолати; (3) Ота Худо ва Ўғил Худо ўртасидаги муносабатлар; (4) Исо Масиҳнинг амрлари ва (5) Масиҳнинг Жамоат билан ўзаро муносабатлари. Павлус эркакларнинг ҳукмронлик ва аёлларнинг бўйсунувчанлик ҳақидаги таълимотни ҳимоя қилар экан, қатъиятликни ва матонатлиликни намоён этади. Қолаверса, у бу ишларни бизларнинг ҳар биримизнинг хоҳишимизга қараганда қатъийроқ талаб қилади. Шунингдек, Павлус бу таълимотни тасдиқлаш учун у келтирган жуда кучли далил-исботларга эътибор қилинг:

Ўтмиш вақтларда Худога умид боғлаган муқаддас хотинлар ҳам ўзларини шу йўсинда безаб, эрларига бўйсунар эдилар.

Масалан, Соро биби Иброҳимни жанобим деб атаб, унинг сўзига қулоқ солди... (1 Бутрус 3:5-6).

Эй хотинлар, сиз Раббингизга қандай бўйсунсаларингиз, эрларингизга шундай бўйсунинглар.

Масиҳ имонлилар жамоатининг боши бўлгани каби, эркак ҳам хотиннинг бошидир...

Масиҳнинг уммати Масиҳга қандай тобе бўлса, хотинлар ҳам ҳар нарсада ўз эрларига шундай тобе бўладилар.

Эй эрлар, Масиҳ имонлилар жамоатини севиб, улар учун Ўзини қандай фидо қилган бўлса, сизлар ҳам хотинларингизни шундай севинглар (Эфесликларга 5:22-25).

Эй хотинлар, Раббимиз билан алоқада яшовчиларга муносиб, эрларингизга итоат этинглар (Колосаликларга 3:18).

Чунки олдин Одам Ато, кейин Момо Ҳаво яратилди.

Шунингдек, Одам эмас, балки хотин шайтонга алданиб, жиноят қилди (1 Тимўтийга 2:13-14).

Яна шуни билишингизни хоҳлайманки, ҳар бир эркакнинг бошлиғи Масиҳ, хотиннинг бошлиғи эркак, Масиҳнинг бошлиғи эса Худодир.

Эркак Худонинг сурати ва иззати қилиб яратилган... Хотин бўлса – эркакнинг иззатидир.

Чунки эркак хотиндан эмас, балки хотин эркакдан бунёд бўлган.

Яна эркак хотин учун эмас, балки хотин эркак учун яратилган.

Агар бирор киши бу ҳақда баҳслашмоқчи бўлса, билсинки, бизда ҳам, Худонинг бирон жамоатида ҳам бундай одат йўқ (1 Коринфликларга 11:3, 7-9, 16).

Худонинг барча азиз жамоатларида шундай бўлади.

Барча жамоатларда ҳам хотинлар сукут сақласин... Тавротда ҳам айтилишича, итоат этсинлар.

Агар бирор киши ўзини пайғамбар ёки руҳ амрида деб ҳисобласа, у шуни англасинки, сизларга ёзганларим Раббимиз амридир.

Худонинг барча азиз жамоатларида шундай бўлган.

Сизнинг жамоатларингизда ҳам хотинлар сукут сақласин... Тавротда ҳам айтилишича, итоат этсинлар.

Агар бирор киши ўзини пайғамбар ёки Руҳ амрида деб ҳисобласа, у шуни англасинки, сизларга ёзганларим Раббимиз амридир.

Лекин ким буни англамас экан, англамай қўяқолсин (1 Коринфликларга 14:33-34, 37-38).

Шундай бўлса-да, баъзи феминистларнинг ўйлашича, гўёки ҳаворийлар бу каби нарсалар тўғрисида ҳеч нарса демаганлар ва барча масиҳийлар ҳаворийлар давридан бошлаб, албатта феминистларнинг ўзларидан ташқари уларнинг таълимотини нотўғри тушунганлар. Улар аниқ ва равшан нарсаларга аҳамият бермасликка ҳаракат қиладилар. Улар бу мавзуга оид бўлган асосий парчаларни шундай талқин қилишга интиладиларки, токи барча атрофдагилар эркак ва аёлнинг мутлақ равишда тенглигига ишонсинлар. Бироқ бу жинсларнинг ўзаро муносабати Муқаддас Китоб концепциясини бузиб кўрсатишдан ўзгача нарса эмас. Муқаддас Учбирлик Инжил илоҳиёт колледжида Янги Аҳд тадқиқоти билан шуғулланувчи профессор Д.А. Карсон кўплаб феминизм рақиблари нималарни ҳис қилаётганини ажойиб тарзда тасвирлади: “Биз шундай мафкурачиларга дуч келдикки, улар ниҳоятда ўзларига ишонганлар. Ҳеч бўлмаганда, уларнинг баъзиларининг қўлларидаги матн ўзи учун бир сўз ҳам айтишга қодир эмас”127127.

---------------------------------------------------------------

Ҳаворийлар ҳукмронлик/бўйсуниш принципи фойдасига имкон қадар мавжуд далил-исботларнинг энг ишончлиларини кўрсатдилар: (1) Ибтидо китобида келтирилган яратилиш қонунлари; (2) барча жамоатларда қабул қилинган аёлларнинг бўйсунувчанлик ҳолати; (3) Ота Худо ва Ўғил Худо ўртасидаги муносабатлар; (4) Исо Масиҳнинг амрлари ва (5) Масиҳнинг Жамоат билан ўзаро муносабатлари.

------------------------------- ****** ---------------------------

*****

****

5-бобга оид саволлар

Герменевтика сўзи нимани англатади? Саволга тўғри жавоб бериш учун изоҳли луғатдан фойдаланинг.

Нима сабабдан жинсларнинг ўзаро муносабатлари масаласи баҳсида ушбу мавзуга оид бўлган Муқаддас Китоб матнларининг талқин методлари мунозараси асосий предметга айланди?

Одамларни ўз кундалик ҳаётларида жинсларнинг ўзаро муносабатлари ҳақидаги Муқаддас Китоб таълимотини қўллаш имкониятидан маҳрум қилиш мақсадида феминистлар изоҳнинг қандай методларидан фойдаланадилар? Еттита асосий парчадан бирортасининг иштирокида мисоллар келтиринг.

Сиз нима деб ўйлайсиз, Исонинг ҳаворийликка фақат эркакларни танлаб олганлигини ким тўғри тушунади – жинсларнинг ўзаро муносабатлари муаммосига анъанавий нуқтаи назар тарафдорларими ёки феминистларми? Нега шундай ҳисоблашингизни тушунтириб беринг.

Нима учун Муқаддас Китобнинг ҳар қандай таълимотини тўғри тушуниш учун уни бутун Ёзувнинг нуқтаи назаридан кўриб чиқиш лозим? Бир нечта сабабларни айтиб ўтинг.

Муқаддас Китобни сўзма-сўз тушуниш дегани нимани англатади? Нима учун Муқаддас Китобни изоҳлашда Ёзувни содда ва сўзма-сўзма тушунишга интилиш керак?

Феминистлар томонидан қабул қилинган изоҳлаш усуллари қай тарзда Худонинг ёзилган каломи мустаҳкамлигига, яхлитлигига ва ҳақиқийлигига бўлган ишончни йўқотади?

Ушбу китобнинг муаллифи шундай дейди: “Ишончга сазовор бўлган Муқаддас Китобга етказилган зарардан келажак авлод ниҳоятда азоб чекади, чунки изоҳнинг нотўғри усуллари ёрдамида кўплаб мутлақо англаб бўлмас сохта таълимотлар ва назариялар пайдо бўлади”. Жинсларнинг ўзаро мулоқоти ҳақидаги таълимотдан ташқари келажакда замон руҳига асосан изоҳланиши мумкин бўлган яна бошқа таълимотларни номма-ном айтинг.

Муаллиф “биз тадқиқ қилаётган мавзу ҳақида айтиб ўтилган асосий парчалар” деганда, нимани назарда тутади?

Жинслар ўртасидаги вазифавий фарқлар айтиб ўтилган Янги Аҳднинг еттита парчасидан қайси иккитасини сиз ишончлироқ деб ҳисоблайсиз? Ўз жавобингизни тушунтириб беринг.

Эркакнинг ҳукмронлиги ва аёлнинг бўйсунувчанлиги масаласида Павлус нуқтаи назарининг мустаҳкам исботи сифатида қандай далилларни келтириш мумкин?

Ушбу китобнинг бешинчи бобини ўқиб чиққандан кейин феминистларнинг таъкидлашича, анъанавий нуқтаи назар тарафдорлари жинсларнинг ўзаро муносабатлари масаласида Муқаддас Ёзувни содда талқин қилишларига сиз ишонасизми? Ўз жавобингизни тушунтириб беринг.

Муаммони тушунишингизга ва жинсларнинг ўзаро муносабатлари масаласида ўз шахсий позициянгизни белгилашингизда сизга ёрдам берувчи бирор янгиликни билиб олдингизми?

VI

ҚЎРҚМАНГ ВА ЎЗ ЭЪТИҚОДИНГИЗДА

ҚАТЪИЙ ТУРИНГ

– Биз бу масалани тадқиқ қилишга киришганимиздан мен жуда хурсандман, - деди Том. – Муқаддас Китоб бу мавзуда жуда ҳам кўп гапиришини олдин билмаган эканман. Бу таълимот аниқ ва равшан эканлигини тушунмаганман. Бу далил менга ниҳоятда қаттиқ таъсир кўрсатди.

- Том, биз олдин айтиб ўтганларимизни яна бир бор такрорлашга ижозат беринг. Агар ушбу мавзудаги Муқаддас Китоб таълимотини биз Муқаддас Китоб матнлари билан тушунтирадиган бўлсак, биз шунга амин бўламизки, Худо эркак ва аёлни Ўз суратида ва иззатида тенг, аммо бажарадиган вазифаларига кўра турлича қилиб яратган. Жинсларнинг вазифавий тафовути ҳақидаги тушунчани Муқаддас Китоб таълимотидан чиқариб ташлаш учун Ёзувнинг аниқ ва равшан мазмунини ниҳоятда бузиб кўрсатиш лозим.

- Ҳа, сиз хақсиз. Бироқ одамлар жинсларнинг тенглигига шунчалик қаттиқ ишонадиларки, ҳаттоки ким гапиришидан қатъий назар, жинсларнинг турлича вазифаларни бажариши ҳақидаги таълимотни қабул қилишни хоҳламайдилар.

- Бундан мен хабардорман. Бу маънода биз, валлоҳиолам, бутун дунёга қарши турсак керак.

- Бундай босимга дош бериш оғир, - хўрсинди Том.

- Оғир, бироқ биз содда таълимотларга эмас, балки Исо Масиҳга ва Унинг каломига содиқ қолишга даъват этилганмиз.

- Ўз эътиқодимда қатъий туришимда мендаги жасорат етарлича бўлиши учун ибодат қилинг.

- Ҳа, мен ибодат қиламан. Хайрлашув олдидан сизнинг эътиқодингизни мустаҳкамлаш ва қўллаб-қувватлаш ниятида сўнгги фикрларим билан ўртоқлашмоқчиман.

Биринчидан, агар сиз Худонинг эркак ва аёлни тенг, аммо турлича қилиб яратганлигига ишонсангиз, демак, сиз Муқаддас Китоб таълимотини тўғри тушунгансиз. Сиз Муқаддас Китоб принципларига содиқсиз. Демак, Худо нима демоқчи бўлса, Унга шуни айтишга ва Муқаддас Китоб ўзи учун ўзи гапиришига ижозат ҳамда имкон берасиз. Сиз Муқаддас Китобнинг ўз ҳақиқатларини содда ва тушунарли тилда етказиш қобилиятига ишонасиз, унинг ишончлилигини тасдиқлайсиз. Худо халқи инсоният тарихининг энг бошидан нимага ишонган бўлса, сиз ҳам шунга ишонасиз. Сиз Исо Масиҳнинг ва Унинг муқаддас ҳаворийларининг кетидан борасизлар: “... Еру осмон битар, лекин менинг сўзларим битмас” (Матто 24:35).

Иккинчидан, Инжил имонлилари орасида жуда юқори мартабага эга бўлган олимлар бор ва улар феминист олимларнинг Муқаддас Китобни нотўғри талқин қилишларига ва чиқарган сохта хулосаларига қарши чиқадилар. Улар феминистларнинг нотўғри қарашларини инкор этувчи, қолаверса, эркакларнинг ҳукмронлик ва аёлларнинг итоаткорлиги ҳақидаги Муқаддас Китоб ҳақиқатларини тасдиқловчи ажойиб китоб ва мақолалар ёзадилар. Агар сизнинг ақл-идрокингиз ҳақиқат учун очиқ бўлса ва сиз жинсларнинг ўзаро муносабатлари масаласида ҳақиқатни билишга интилсангиз, эътиборингизга сиз фойдаланишингиз мумкин бўлган янги тадқиқот материали ҳавола қилинади128128. Шунинг учун “...сиз ҳақиқат каломини адаштирмай, тўғрилик билан ўқитишга, ўзингизни Худога мақбул, ҳалол бир ишчи сифатида кўрсатишга ғайрат қилинг” (2 Тимўтийга 2:15; курсив муаллифники).

Учинчидан, эркак ва аёл ўртасида мавжуд бўлган, Худо томонидан белгилаб қўйилган вазифавий тафовутларни бартараф этишга интилаётган жамият томонидан қилинаётган катта босимга қарамасдан, бутун дунё бўйлаб “жинсларнинг тенглиги” деб аталмиш бут олдида миллионлаб маҳаллий жамоатлар ва масиҳий йўлбошчилар тиз чўкишдан бош тортадилар. Улар феминистларнинг тенглик тушунчаларини аёллардан қўрққанларидан, ёки қуруқ расмиятчи ва сўқир консерватор бўлганликлари учун тан олишдан воз кечмайдилар, балки шунинг учун бўлса керак, улар Худо томонидан берилган принципларга содиқдирлар. Улар бошқаларни алдамайдилар ва ўзларини алдашга ҳам йўл қўймайдилар, бу масаладаги баҳсларни ҳақиқий ном билан атайдилар – никоҳ, оила, жамоат оиласи ва тақводор эркак ва аёлларга нисбатан Худонинг иродасига қарши йўналтирилган руҳнинг курашидир.

...Чунки бизнинг курашимиз ўткинчи башарга қарши эмас, балки самовий оламдаги ёвуз руҳий кучларга, ҳокимлару ҳокимиятларга, бу қоронғи дунёни бошқараётган руҳий ҳукмронларга қаршидир.

Эфесликларга 6:12

Худонинг каломига итоат қилишга ва бу дунёнинг таъсирига тушиб қолишдан қўрқманг, биродар ва сингилларингизнинг садоқат кучидан ва жасоратидан ибрат олинг.

Тўртинчидан, Худонинг иродасига садоқатли бўлган масиҳийлар бахтли ва мустаҳкам оила қурадилар, уларнинг фарзандлари мўл-кўл марҳаматга эга бўладилар. Эркагу аёллар учун белгиланган Худонинг қонунларини билувчи одамлар ўз оилаларини дунёвий жамият таъсиридан қутқара оладилар. Дунёвий жамиятда Худонинг қонунларига итоат этмаслик руҳи ҳукм суради, унда ахлоқий бузуқлик, ажралишлар, эрнинг хотинга, хотиннинг эрга ҳиёнати, ёлғончилик, ёлғизлик ва зарда-зурда авж олган. Яна шуни айтишим лозимки, Худо иккала жинс вакилларига келажакни ҳозирлаб қўйганини билиш ва бу билимни амалда қўллаш жамоатларга имонда мустаҳкам бўлишга, янада ўсишга, Худонинг хоҳиш-иродасига биноан ривожланишга ёрдам беради. Шунинг учун ҳам Худо қачонлардир Нун ўғли Ёшуага айтган сўзларини сизга айтаман: “Таврот китобида ёзилганлар тилингдан тушмасин, уларни битта қолдирмай бажаришинг учун кечаю кундуз улар ҳақида фикр юритгин. Шунда ишларинг юришиб, ўнгидан келади ” (Ёшуа 1:8).

Бешинчидан, жинсларнинг ўзаро муносабатлари масаласига анъанавий нуқтаи назар тарафдорлари ўз феминист биродар ва сингилларига тинмай мурожаат қиладилар. Фикрлар образи ўзгаришга мойилдир. Дунёвий феминистлар ва либералистлардан фарқли ўлароқ, Инжил феминистлари Муқаддас Китобнинг, Худо сўзининг муаллифи Худо эканлигига ишонадилар. Ушбу ишонч биз улар билан мулоқотимизни давом эттиришга, уларни ишонтириб, фикрларини тўғри йўлга солишга етарли даражада асос бўла олади. Хуллас, биз ўз феминист биродар ва сингилларимизга мурожаат қилиб, уларни дўст сифатида огоҳлантиришни истаймиз. Жинсларнинг тенглиги дунёвий фалсафаси таъсирида инсониятнинг энг доно кишилари ҳам сўқир бўлиб қоладилар. Жинсларнинг тенглиги дунёвий фалсафаси бир қарашда жозибали ва адолатли бўлиб кўринади, бироқ ушбу фалсафа Яратувчи одамларни қандай яратган бўлса, шундай кўришга бўлган Эгамизнинг мустақил қарорига зил келади

Олтинчидан, Худонинг иродасини бажараётган ва турли жинс вакилларига юқоридан белгиланганларга итоат этаётган имонлилар Худони улуғлайдилар. Унинг иродасига бўйсунган ҳолда, имонлилар Худога Ўзи яратганлар устидан ҳукмронлик қилишига асло тўсқинлик қилмайдилар. Бу – Худонинг иродасидир, Парвардигорнинг болалари учун бундан-да муҳимроқ ҳеч нарса йўқ.

ИЗОҲЛАР

1 William Manchester, A World Lit Only By Change, U.S. News & World Report (October 25, 1993), 6.

2 Richard N. Ostling, The Second Reformation, Time (November 22, 1992), 53.

3 Donald S. Whitney, Spiritual Disciplines for the Christian Life (Colorado Springs: NavPress, 1991), 28. Уитнининг маълумотлари 1980 йили Christianity Today журналида босилган Гэллапа Институти тадқиқотларидан олинган. Қаранг: Harold O. J. Brown, What’s the Connection Between Faith and Works? Christianity Today (October 24, 1980). 26-29.

4 George Gallup, Jr. and Robert Bezilla, The Role of the Bible in American Society. On the Occasion of the 50th Anniversary of National Bible Week, November 18-25, 1990 (Princeton: The Princeton Religious Research Center, 1990).

5 Яқин йилларда Муқаддас Китобни ўқийдиган одамлар янада камаяди. Шунга биноан эътиқод масаласида ва кундалик ҳаётда одамлар Муқаддас Китобни мўътабар деб ҳисобламай қўядилар. Улар нимага таянадилар? Тўғрироғи, одамлар ўз шахсий тажрибаларига таянадилар”. (Millard J. Erickson, Where is Theology Going?: Issues and Perspectives on the Future of Theology [Grand Rapids: Baker, 1994], 100).

6 Rene Pache, The Inspiration and Authority of Scripture, trans. Helen I. Needham (Chicago: Moody, 1969) 221.

7 Emily MacFarquhar, The War Against Women, U.S. News & World Report (March 28, 1994), 42.

8 The United Nations and the Advancement of Women, 1945-1996, The United Nations Blue Books Series, vol. 6 (rev.ed., New York: Department of Public Information, United Nations, 1996), 57.

9 The Quotable Kofi Annan: Selections from Speeches and Statements by the Secretary-General (New York: United Nations, 1998), 31.

10 Human Development Report 1998, for the United Nations Development Programme (New York: Oxford University Press, 1998), 16.

11 Ibid., 17.

12 The World’s Women 1995: Trends and Statistics, Social Statistics and Indicators, Series K. No/ 12 (New York: United Nations, 1995), 151-175; Human Development Report 1998, for the United Nations Development Programme (New York: Oxford University Press, 1998), 25.

13 Human Development Report 1993, for the United Nations Development Programme (New York: Oxford University Press, 1993), 31.

14 Ibid., 17.

15 Barbara Ehrenreich, For Woman, Chine Is Is All Too Typical, Time (September 18, 1995), 130.

16 Stephen B. Clark, Man and Women in Christ: An Examination of the Roles of Men and Women in Light of Scripture and the Social Sciences (Ann Arbor: Servant, 1980), 5.

17 Агар сизда бирор саволлар туғилгудек бўлса, Уэйн Грудемнинг ишларини ўқиб чиқишингизни маслаҳат бераман: Wayne Grudem, What’s Wrong with Gender-Neutral Bible Translations? (Libertywille: CBMW, 1997): Vern Poythress, Searching Instead for an Agenda-Neutral Bible, World (November 21, 1998), 24, 25. D. A. Carson, The Inclustive Language Debate: A Plea for Realism (Grand Rapids: Baker, 1998).

18 Raymond C. Ortlund, Jr., Male-Female Equality and Male Headship: Genesis 1-3, in Recovering Biblical Manhood and Womanhood: A Response to Evangelical Feminism (Wheaton: Crossway, 1991), 98.

19 Derek Kidner, Genesis: An Introduction and Commentary, Tyndale Old Testament Commentaries (Downers Grove: InterVarsity, 1967), 65.

20 Mary Stewart Van Leeuwen, Gender & Grace: Love, Work & Parenting in a Changing World (Downers Grove: InterVarsity, 1990), 42.

21 Rebecca Merrill Groothuis, Good News for Women: A Biblical Picture of Gender Equality (Grand Rapids: Baker, 1997), 35.

22 Gilbert Bilezikian, Beyond Sex Roles: What the Bible Says About a Women’s Place in Church and Family, 2nd ed. (Grand Rapids: Baker, 1985), 41.

23 Jack Cottrell, A Critique of Feminist Biblical Interpretation, Gender Roles & The Bible: Creation, the Fall, & Redemption (Joplin: College Press, 1994), 80.

24 Ibid., 81.

25 Steven Goldberg, Why Man Rule: A Theory of Male Dominance (Chicago: Open Court, 1993).

26 Эркак киши биринчи бўлиб яратилганлиги далилига феминистлар ҳеч қандай аҳамият бермайдилар. Уларнинг таъкидлашича, агар шундай бўлса, демак, ҳайвонлар Одам Ато ва Момо Ҳаво устидан ҳукмронлик қилишлари керак экан-да, чунки ҳайвонлар инсон пайдо бўлишидан олдин яратилган. Бироқ бундай мулоҳазаларда ҳеч қандай мантиқ ва изчиллик йўқ. Муқаддас Китоб муаллифлари бу далилни кўриб чиқдилар ва уни фақатгина инсониятнинг ўзаро муносабатлари доирасида муҳим деб ҳисоблайдилар. Ерда ҳукмронлик қилишни Худо ҳайвонларга эмас, балки одамларга амр этди. Феминистлар Тимўтийга биринчи мактуб 2:13 да айтилган Одам Атонинг биринчи бўлиб яратилганлигининг далили Янги Аҳд изоҳини тан олишни инкор этадилар.

27 Michael Harper, Equal and Different: Male and Female in Church and Family, 2nd ed. (London: Hodder & Stoughton, 1997), 22.

28 Allen P. Ross, Creation & Blessing: A Guide to the Study and Exposition of Genesis (Grand Rapids: Baker, 1988), 150.

29 Ward Gasque, The Role of Women in the Church, in Society and in the Home, Priscilla Papers 2:2 (Spring, 1988), 7.

30 Werner Neuer, Man and Woman in Christian Perspective, trans. Gordon J. Wenham (Wheaton: Crossway, 1991), 75.

31 Баъзи шарҳловчиларнинг ҳисоблашича, ушбу ҳолатда “майл” сўзи бола туғиш, эрнинг қатъий талаби билан боғлиқ бўлган азоб-уқубатларга қарамасдан, эркак киши билан жинсий-психологик бирлашишга интилишни назарда тутади. Бошқача қилиб айтганда, аёлга эркак киши керак; эркак киши хотиннинг ҳаётини азоб-уқубатларга тўлдирса ҳам, у ўзини эркак кишидан туйғун тобелигини ҳис этади. Шунинг учун ҳам эркак киши билан бирга бўлишга кучли истаги туфайли хотин эркакнинг қурбонига айланади.

Бошқаларнинг тахмин қилишича, “майл” – бу кўнгил қўйишнинг нормал ҳисси ва эрга эга бўлиш истаги. Ўз истагини қондириш натижасида аёл севувчи эрга эмас, балки ҳукмдор ва хўжайинга эга бўлади.

Ушбу терминнинг энг тарқалган изоҳи қуйидагичадир: “майл” – бу аёлларнинг эрга эга бўлиш ёки уни тўлиқ назорат қилиш истагидир. Бу эрга итоат этиш истаги эмас, балки уни бошқариш, унинг ҳокимиятини тортиб олиш истагидир. Хотинлар ўз мақсадларига эришиш ниятида эрини манипуляция қилади.

Эслатма: хотиннинг устидан ҳукмронлик қилиш эркак кишига таъқиқланади. Бу парча эркакнинг аёлга нисбатан қилинган қўпол ва шафқатсиз муносабатини оқламайди. Бу ерда эркакнинг севги ила ёки шафқатсизлик билан қилган “ҳукмронлиги” ҳақида гапирилмайди.

32 Cottrell, Gender Roles & The Bible, 141.

33 Gordon J. Wenham, Genesis 1-15, Word Biblical Commentary (Waco: Word, 1987) 82, 83.

34 Девора тарихи – бу қоидаларнинг мавжудлигини тасдиқловчи истисно. Қаранг: Ҳакам. 4:8-9; 5:2, 7; таққосланг: Ишаё 3:12.

35 Neuer, Man and Woman in Christian Perspective, 87.

36 Groothuis, Good News for Women, 109.

37 Ibid., 113.

38 Aida Besancon Spencer, Beyond the Curse: Woomen Called to Ministry (Nashville: Thomas Nelson, 1985), 22.

39 Cottrell, Gender Roles & The Bible, 166.

40 John F. Walvoord, Jesus Christ Our Lord (Chicago: Moody, 1969), 64, 65.

41 Cottrell, Gender Roles & The Bible, 168.

42 William Mouser, Searching for the Gaddess: An Answer to Religious Feminist (Waxahachie: International Council for Gender Studies, 1980), 17.

43 Gretchen Gaebelein Hull, Equal to Serve: Women and Men Working Together Revealing the Gospel (Grand Rapids: Baker, 1987, 1991), 286.

44 Neuer, Man and Woman, 96.

45 Groothuis, Good News for Women, 21; Paul Jewett, Man as Male and Female: A Study in Sexual Relationships from a Theological Point of View (Grand Rapids: Baker, 1975), 169.

46 Биз номларини билган ҳамма ҳаворийлар – булар фақатгина эркак кишигина эмас, балки яҳудийлар ҳамдир. Ҳаворийлар Жамоатнинг ва Инжилнинг пойдеворидаги тошлар сингари яҳудийлар бўлишлари керак, чунки “нажот яҳудийлардандир”. Мажусийлар Худонинг аҳд-паймонларига “сазовор бўлганлар” (қаранг: Римликларга 9:4-5; 11:16-24). Шунинг учун Худонинг иродасига биноан энг биринчи ҳаворийлар иброний бўлганлар. Қолаверса, имонлилар жамоатларидаги пресвитерлар ва нозирлар албатта иброний бўлишларини ҳаворийлар талаб қилмаганлар. Улар аёл киши имонлилар жамоатини бошқаришига қарши чиққанлар ва шуни талаб қилганлар (қаранг: 1 Тимўтийга 2:11, 15).

47 Cottrell, Gender Roles & the Bible, 205.

48 Harper, Equal and Different, 38.

49 Clark, Man and Women in Christ, 92.

50 Wayne Grudem, The Myth of Mutual Submission, in CBMW News 1:4 (October, 1996), 3.

51 Wayne Grudem, An Open Letter to Egalitarians, in Journal for Biblical Manhood and Womanhood 3:1 (March, 1998), 3.

52 Wayne Grudem, Wives Like Sarah, and Husbands Who Honor Them, in Recovering Biblical Manhood Womanhood, 200.

53 Grudem, The Myth of Mutual Submission, 3.

54 Grudem, An Open Letter to Egalitarians, 3.

55 J. Ramsey Michaels, I Peter, World Biblical Commentary (Waco: Word, 1988), 168.

56 Andrew T. Lincoln, Ephesians, Word Biblical Commentary (Waco: Word, 1990), 367.

57 George Knight III, Husbands and Wives as Analogues of Christ and the Church, in Recovering Biblical Manhood and Womanhood, 168.

58 Ibid, 174.

59 Neuer, Man and Woman, 123.

60 Groothuis, Good News for Woman, 150-158.

61 Wayne Grudem, The Meaning Source Does Not Exist, in CBMW News 3:1 (March, 1998); A Meaning of Kephale (“Head”): A Response to Recent Studies, in Recovering Biblical Manhood & Womanhood, 425-468; Max Turner, Modern Linguistics and the New Testament, in Hearing the New Testament: Strategies for Interpretation, ed., Joel B. Green (Grand Rapids: Eerdmans, 1995), 165-174.

62 Wayne Grudem, The Meaning of “Head” in the Bible: A Simple Question No Egalitarian Can Answer, CBMW News 1:3 (June, 1996), 8.

63 Ibid., 8.

64 Ibid., 8.

65 Grudem, An Open Letter to Egalitarians, 1, 3.

66 James B. Hurley, Man and Woman in Biblical Perspective (Grand Rapids: Zondervan, 1981), 147.

67 D. M. Lloyd-Jones, Life in the Spirit, in Marriage, Home & Work: An Exposition of Ephesians 5:18 to 6:9 (Grand Rapids: Baker, 1974), 226, 227.

68 William Weinrich, Man and Woman in Christ, Lutheran Forum 29 (May, 1995), 45.

69 John Piper, A Metaphor of Christ and the Church, The Standard (February, 1984), 29.

70 Mary A. Kassian, Woman, Creation and the Fall (Wheaton: Crossway, 1990), 59.

71 William Hendriksen, Exposition of Ephesians, New Testament Commentary (Grand Rapids: Baker, 1967), 250.

72 John MacArthur, Jr., Ephesians (Chicago: Moody, 1986), 296.

73 D. M. Lloyd-Jones, Life in the Spirit, in Marriage, Home & Work, 213.

74 W. E. Vine, An Expository Dictionary of New Testament Words, 4 vols. (Kansas City: Walterick, 1969), 3:51.

75 Weinrich, Man and Woman in Christ, 45.

76 Knight, Husbands and Wives as Analogues of Christ and the Church, 168.

77 Ernest Best, Ephesians, The International Critical Commentary (Edinburgh: T&T Clark, 1998), 559.

78 Walter Bauer, A Greek-English Lexicon of the New Testament and Other Early Christian Literature, 2nd ed., trans. William F. Arndt and F. Wilbur Gingrich, rev. F. Wilbur Gingrich and Frederick W. Danker (Chicago: University of Chicago, 1979), s. v. “aneko”, 66. (Кейинги цитаталар Bauer, A Greek-English Lexicon of the New Testament каби).

79 Peter T. O’Brien, Collosians, Philemon, Word Biblical Commentary (Waco: Word, 1982), 223.

80 Ralph P. Martin, Collosians: The Church’s Lord and the Christian’s Liberty (Grand Rapids: Zondervan, 1972), 130.

81 C. K. Barrett, The First Epistle to the Corinthians (New York: Harper, 1968), 156.

82 John Piper and Wayne Grudem, An Overview of Central Concerns: Questions and Answers, in Recovering Biblical Manhood and Womanhood, 88.

83 Robert Lewis and William Hendricks, Rocking the Roles: Building a Win-Win Marriage (Colorado Springs: Navpress, 1991), 96, 97.

84 Dorothy Patterson, The High Calling of Wife and Mother in Biblical Perspective, in Recovering Biblical Manhood and Womanhood, 367.

85 Ibid., 373.

86 Kassian, Woman, Creation and the Fall, 83.

87 Clarck, Man and Woman in Christ, 630.

88 Ушбу парчанинг тарихий талқини тўғрилигини тасдиқловчи сохта Инжил олимларининг илмий асарларини ўқиб чиқишни маслаҳат бераман: Woman in the Church: A Fresh Analysis of 1 Timothy 2:9-15, edited by Andreas J. Kostenberger, Thomas R. Schreiner, and H. Scott Baldwin (Grand Rapids: Baker, 1995).

89 Robert and Julia Banks, The Home Church: Regrouping the People of God for Community and Mission (Sutherland: Albatross Books, 1986), 82.

90 Thomas R. Schreiner, An Interpretation of 1 Timothy 2:9-15: A Dialogue with Scholarship, in Woman in the Church, 120.

91 J. N. D. Kelly, The Pastoral Epistles: 1 Timothy, II Timothy, Titus, Black’s New Testament Commentaries (London: Black, 1963), 67.

92 George W. Knight III, The Pastoral Epistles, New International Greek Testament Commentary (Grand Rapids: Eerdmans, 1992), 136.

93 John Stott, Guard the Truth: The Message of I Timothy & Titus (Downers Grove: InterVarsity, 1996), 84.

94 Clark, Man and Woman in Christ, 196, 197.

95 Craig S. Keener, Paul, Woman & Wives: Marriage and Woman’s Ministry in the Letters of Paul (Peabody: Hendrickson, 1992), 109.

96 Spencer, Beyond the Curse, 88.

97 Henry Scott Baldwin, A Difficult Word: authenteo in 1 Timothy 2:12, in Woman in the Church, 65-80.

98 Andreas J. Kostenberger, A Complex Sentence Structure in 1 Timothy 2:12, in Woman in the Church, 81-103.

99 Эҳтимол, 33-оятнинг иккинчи қисмини унинг биринчи қисми билан боғлаш лозим. Бу ҳолатда хотинларнинг бўйсуниши умумий амалиёти мавзуси (“Худонинг барча жамоатларида бўлгани каби”) 36-38-оятларда яна қайтарилади. Аммо барибир, ушбу парчанинг контекстини инобатга олган ҳолда, 33-оятнинг иккинчи қисмини “Худо тартибсизлик Худоси эмас, тинчлик Худосидир” деган нуқтаи назарнинг сўнгги ибораси сифатида эмас, балки имонлиларнинг йиғинларида аёлларнинг хулқи ҳақидаги таълимотга кириш сифатида қабул қилиш керак.

100 Gordon D. Fee, The First Epistle to the Corinthians, The New International Commentary on the New Testament (Grand Rapids: Eerdmans, 1987), 2.

101 Ibid., 710.

102 Leon Morris, The First Epistle of Paul to the Corinthians, The Tyndale New Testament Commentaries (Grand Rapids: Eerdmans, 1958), 202.

103 Ibid., 202.

104 Jack Kottrell, Christ: A Model for Headship and Submission, in CBMW News 2:4 (September, 1997), 8.

105 Павлус кимларни назарда тутгани борасида олимлар кўпинча бир фикрга келолмайдилар: эр-хотинларними ёки эркак ва аёлларними. Контекст умумий маънони назарда тутади, яъни гап эр ва хотинлар ҳақида эмас, балки эркаклар ва аёллар тўғрисида боради. Павлус ҳар бир эркак ва ҳар бир аёл ҳақида гапиради. Унинг асосий насиҳати оилавий ришталар билан боғланган эр-хотинларга эмас, балки ибодат ва башоратгўйлик қилаётган барча эркак ва аёлларга тааллуқлидир. Фақатгина эрлар эмас, балки умуман ҳамма эркаклар Худонинг суратида ва иззатида яратилганлар. Бу ёруғ оламга фақатгина эрни эмас, балки ҳамма эркакларни “хотин дунёга келтирган”. Ушбу маънода 1 Коринфликларга мактуб 11:2-16 ни фақатгина эрларни ва хотинларни эмас, умуман эркак ва аёлларни назарда тутган 1 Тимўтийга мактуб 2:8-15 билан ўхшатиш мумкин. Қолаверса, Муқаддас Китобнинг бу парчаси эр ва хотиннинг ўзаро муносабатларига тўғридан-тўғри тааллуқлидир. Агарда хотиннинг эри бўлмаса, унда ҳукмронлик принципи аёлнинг отасига ёки имонлилар жамоати раҳбарига нисбатан муносабатларда амалга ошиши керак.

106 Юҳанно 14:28; Филиппиликларга 2:6-11; 1 Коринфликларга 11:3; 15:28.

107 S. Lewis Johnson, Jr., Role Distinctions in the Church: Galatians 3:28, in Recovering Biblical Manhood and Womanhood, 164.

108 David Gooding, Symbols of Headship and of Glory, in Bible Topics 3 (Belfast: Operation O. F. F. E. R., n.d.), 2.

109 William E. Mouser, Jr., Five Aspects of Man: A Biblical Theology of Masculinity (Mountlake Terrace: Wibe Press, 1995), 5.6.

110 Barbara K. Mouser, And the Glory of Man, in Five Aspects of Woman: A Biblical Theology of Femininity, A Study Course Offered by the International Council for Gender Studies (Waxahachie, TX: ICGS, 1997) 5.5.

111 Barbara K. Mouser, Glory of Man, in Five Aspects of Woman: A Biblical Theology of Femininity, Course Supplements, 5.4.

112 Barbara K. Mouser, And the Glory of Man, in Five Aspects of Woman: A Biblical Theology of Femininity, 5.5.

113 Harper, Equal and Different, 22.

114 James D. G. Dunn, Romans 9-16, Word Biblical Commentary (Dallas: Word, 1998), 888.

115 Bauer, A Greek-English Lexicon of the New Testament, s. v. “prostatis”, 718.

116 James D. G. Dunn, Romans 9-16, 895.

117 John Murray, The Epistle to the Romans, The New International Commentary on the New Testament (Grand Rapids: Eerdmans, 1968), 231.

118 Brad Blue, The Influence of Jewish Worship on Luke’s Presentation of the Early Church, in Witness to the Gospel: The Theology of Acts, eds., I. Howard Marshall and David Peterson (Grand Rapids: Eerdmans, 1998), 481.

119 Stanley J. Grenz with Denise Muir Kjesbo, Woman in the Church: A Biblical Theology of Woman in Ministry (Downers Grove: InterVarsity, 1995), 83.

120 Georgy W. Knight III, The Pastoral Epistles: A Commentary on the Greek Text, New International Greek Testament Commentary (Grand Rapids: Eerdmans, 1992), 170-172. Alexander Strauch, The New Testament Deacon: The Church’s Minister of Mercy (Littleton: Lewis and Roth, 1992), 112-126.

121 Cottrell, Gender Roles & the Bible, 273.

122 Chris Glaser, The Word is Out: The Bible Reclaimed for Lesbians and Gay Men (San Francisco: Harper, 1994), October 3; Шунингдек қаранг: Richard Cleaver, Know My Name: A Gay Liberation Theology (Louisville: Westminster John Knox, 1995), 27; Michael Vasey, Strangers and Friends: A New Exploration of Homosexuality and the Bible (London: Hodder & Stoughton, 1995), 198.

123 Bruce Waltke, The Relationship of the Sexes in the Bible, Crux 19 (September, 1983), 14.

124 Gordon D. Fee, Paul’s Letter to the Philippians, The International Commentary on the New Testament (Grand Rapids: Eerdmans, 1995), 398.

125 Стивен Ф. Ноллга тегишли бўлган ушбу мулоҳаза (Stephen F. Noll of Trinity Episcopal School for Ministry), Дейвид Бриггс томонидан цитата келтирилган. (David Briggs in Gay Debate Set on Biblical Battlefield, in the Rocky Mountain News (Oct. 27, 1992), 27.

126 Groothuis, Good News for Women, 38.

127 D. A. Carson, Silent in the Churches: On the Role of Women in 1 Corinthians 14:33b-36, in Recovering Biblical Manhood and Womanhood, 151.

128 John Piper and Wayne Grudem, eds., Recovering Biblical Manhood and Womanhood: A Response to Evangelical Feminism (Wheaton: Crossway, 1991); Mary A. Kassian, Woman, Creation and the Fall (Westchester: Crossway, 1990); Wayne Grudem, An Open Letter to Egalitarians, in Journal for Biblical Manhood and Womanhood 3:1 (March, 1998); Jack Cottrell, Gender Roles & the Bible: A Critique of Feminist Biblical Intarpretation: Gender Roles and the Bible: Creation, the Fall, and Redemption (Joplin, Mo.: College Press Publishing Company, 1994); Wayne Grudem, The Meaning Source Does Not Exist, Journal for Biblical Manhood and Womanhood, 2:5 (Dec., 1997); Andreas J. Kostenberger, Thomas R. Schreiner, and H. Scott Baldwin, eds. Women in the Church: A Fresh Analysis of 1 Timothy 2:9-15 (Grand Rapids: Baker, 1995); S. M. Baugh, The Apostle Among the Amazons: A Review Article, Westminster Theological Journal 56 (1994): 153-171.

М У Н Д А Р И Ж А

БУ КИТОБ НИМА УЧУН ВА КИМ УЧУН ЁЗИЛГАН

БАҲС САБАБЛАРИНИ ТУШУНИШ

I. ИСО МАСИҲ ЯРАТИЛИШ ТАРИХИГА ТАЯНАДИ

II. ИСО МАСИҲ ЎЗ ЖАМОАТИГА РАҲБАР СИФАТИДА ЭРКАКЛАРНИ ТАНЛАДИ

ЎЗ ҲАВОРИЙЛАРИ ОРҚАЛИ ИСО МАСИҲ НИКОҲ ҲАҚИДАГИ ТАЪЛИМОТНИ ЮБОРДИ

ИСО МАСИҲ ЎЗ ҲАВОРИЙЛАРИ ОРҚАЛИ МАСИҲИЙ ЖАМИЯТИДА ЖИНСЛАРНИНГ ТЕНГЛИГИ ВА УЛАРНИНГ ВАЗИФАЛАРИНИНГ ТУРЛИЧАЛИГИ ҲАҚИДАГИ ТАЪЛИМОТНИ БЕРДИ

ИСО МАСИҲ ВА УНИНГ ҲАВОРИЙЛАРИ СОДДА ВА ТУШУНАРЛИ ҚИЛИБ ГАПИРГАНЛАР

ҚЎРҚМАНГ ВА ЎЗ ЭЪТИҚОДИНГИЗДА ҚАТЪИЙ ТУРИНГ

ИЗОҲЛАР

Выходные данные

АЛЕКСАНДР СТРОК

ЭРКАК ВА АЁЛЛАР

ТЕНГ, АММО ТУРЛИЧА

Масъул муҳаррир (Ответ. ред.)

Муҳаррир (Редактор)

Рассом (Художник)

Мусаҳҳиҳ (корректор )

Компьютер версткаси (Компьютерная верстка)

ЛР 01234 17.03.2000

Нашрга рухсат этилган (Подписано к печати)

Бичими (Формат)

Офсет қоғози (Бумага офсетная) Гарнитура

Офсет қоғози (Бумага офсетная) Шартли б.т. (Услов, печ,лист.)

Адади (Тираж) Буюртма (Заказ )

(На обратной стороне обложки)

Ушбу китобда феминистлар ва уларнинг рақибларининг эркак ва аёл ўртасидаги ўзаро муносабатлар масаласига оид бўлган икки асосий нуқтаи назар тақдим этилган. Муқаддас Китобнинг манба матнларидан, шунингдек, гендер такдқиқотларининг энг янги маълумотларидан фойдаланган ҳолда, муаллиф ушбу муаммога оид анъанавий (нофеминистик) қарашларни моҳирлик билан ҳимоя қилади. Масиҳийча оиланинг ва Имонлилар жамоатнинг келажагидан жиддий ташвишланган ҳар бир одам мазкур китобни ўқиб чиқиши керак.

Ҳар бир бобнинг охирида жинсларнинг ўзаро муносабатлари муаммосининг турлича аспектларини яхши тушунишга ёрдам берувчи саволлар тақдим этилади.

------*****-----

Александр Строк – Муқаддас Китоб тадқиқотчиси, машҳур воиз, Колорадодаги масиҳий университетини тамомлаган, амалий илоҳиёт магистри, фалсафа ўқитувчиси, сўнгги ўттиз йил давомида Литтлтондаги жамоатда пресвитер лавозимида хизмат қилиб келмоқда. 2002 йили “Шандал” нашриётида жамоатни ташкил қилиш масалаларига бағишланган “Жамоатни бошқариш. Муқаддас Китоб принциплари” номли китоби чоп этилган.

Notes

[

←1

]

1

[

←2

]

2

[

←3

]

3

[

←4

]

4

[

←5

]

5

[

←6

]

6

[

←7

]

7

[

←8

]

8

[

←9

]

9

[

←10

]

1      0

[

←11

]

1      1

[

←12

]

1      2

[

←13

]

1      3

[

←14

]

1      4

[

←15

]

1      5

[

←16

]

1      6

[

←17

]

1      7

[

←18

]

1      8

[

←19

]

1      9

[

←20

]

2      0

[

←21

]

2      1

[

←22

]

2      2

[

←23

]

2      3

[

←24

]

       Муаллифнинг фикрича, “одам” ва “эркак” сўзлари инглизчада биргина man сўзи билан ифодаланишига асосланган. – Изоҳ редак.

[

←25

]

2      4

[

←26

]

2      5

[

←27

]

2      6

[

←28

]

2      7

[

←29

]

2      8

[

←30

]

2      9

[

←31

]

3      0

[

←32

]

3      1

[

←33

]

3      2

[

←34

]

3      3

[

←35

]

3      4

[

←36

]

3      5

[

←37

]

3      6

[

←38

]

3      7

[

←39

]

3      8

[

←40

]

3      9

[

←41

]

4      0

[

←42

]

4      1

[

←43

]

4      2

[

←44

]

4      3

[

←45

]

4      4

[

←46

]

4      5

[

←47

]

4      6

[

←48

]

4      7

[

←49

]

4      8

[

←50

]

4      9

[

←51

]

5      0

[

←52

]

5      1

[

←53

]

5      2

[

←54

]

5      3

[

←55

]

5      4

[

←56

]

5      5

[

←57

]

5      6

[

←58

]

5      7

[

←59

]

5      8

[

←60

]

5      9

[

←61

]

6      0

[

←62

]

6      1

[

←63

]

6      2

[

←64

]

6      2

[

←65

]

6      4

[

←66

]

6      5

[

←67

]

6      6

[

←68

]

6      7

[

←69

]

6      8

[

←70

]

6      9

[

←71

]

7      0

[

←72

]

7      1

[

←73

]

7      2

[

←74

]

7      3

[

←75

]

7      4

[

←76

]

7      5

[

←77

]

7      6

[

←78

]

7      7

[

←79

]

7      8

[

←80

]

7      9

[

←81

]

8      0

[

←82

]

8      1

[

←83

]

8      2

[

←84

]

8      3

[

←85

]

8      4

[

←86

]

8      5

[

←87

]

8      6

[

←88

]

8      7

[

←89

]

8      9

[

←90

]

9      0

[

←91

]

9      1

[

←92

]

9      2

[

←93

]

9      3

[

←94

]

9      4

[

←95

]

9      5

[

←96

]

9      6

[

←97

]

9      7

[

←98

]

9      8

[

←99

]

9      9

[

←100

]

1      00

[

←101

]

1      01

[

←102

]

1      02

[

←103

]

1      03

[

←104

]

1      04

[

←105

]

1      05

[

←106

]

1      06

[

←107

]

1      07

[

←108

]

1      08

[

←109

]

1      09

[

←110

]

1      10

[

←111

]

1      11

[

←112

]

1      12

[

←113

]

1      13

[

←114

]

1      14

[

←115

]

1      15

[

←116

]

1      16

[

←117

]

1      17

[

←118

]

1      18

[

←119

]

1      19

[

←120

]

1      20

[

←121

]

1      21

[

←122

]

1      22

[

←123

]

1      23

[

←124

]

1      24

[

←125

]

1      25

[

←126

]

1      26

[

←127

]

1      27

[

←128

]

1      28