Билл Халл
“Шогирдларни тарбияловчи ЧЎПОН”
“Хизмат иши” сериясидан
“...” нашриёти
2001
-----------------------------------------------------------------------------------------------------------------
Инглиз тилидан таржима
Bill Hull
The disciple making pastor
Fleming H. Revell Company
Old Tappan, New Jersey
Халл Б.
Х 12
Шогирдларни тарбияловчи чўпон / Ингл тилидан тарж.
Автор ишонадики, бугунги кундаги ташкилий жамоат қийин аҳволда қолган.
У фақатгина ўз ҳаракатлантирувчи кучини йўқотган, балки уни бошқариш ҳам
мумкин бўлмай қолган. Бунинг бир сабаби — инсонларни ўз ортидан етаклай
оладиган, таъсир кўрсата оладиган чўпонларнинг етишмовчилигидадир. Билл Халл
жамоат янгиланишининг йўли, инжилда кўрсатилган, шогирдларни тарбияловчи
чўпон тушунчасини қайта тиклашда, деб билади. Бу китобнинг бебаҳолик тарафи
шундаки, у нафақат мана шундай чўпоннинг ролини тасвирлайди, балки маҳаллий
жамоатларда шогирдлар тайёрлашни амалга ошириш учун аниқ модель ҳам
кўрсатади.
-------------------------------------------------------------------------------------------
Мана шу китобдаги айтиб ўтилган принципларнинг
кўпларини маҳкам тутган дўстим,
Ренди Кнутсонга.
Мундарижа:
1
Роберт Калманнинг сўзбоши
Рус тилидаги нашриётга сўзбоши
Кириш. Чуқур кризис.
1 боб. Жамоат нимага муҳтож
Бугунги кунда жамоат аянчли аҳволдадир. У нимага муҳтож ва жамоат бошқарувчилари унинг
муҳтожликларини қай даражада тушунади?
2 боб. Тўсиқлар
Шогирдларни тарбиялашни бошлашдан олдин чўпон сарфланадиган маблағларни ҳисоблаб
чиқиши лозим. Тайёр бўлсин, унга тўққизта куч қарши туради.
3 боб. Озиқа
Шогирдларни тарбиялашнинг инжилий асослари қандай? Шогирднинг кўриниши қандай?
4 боб. Шогирдларни тарбияловчи чўпоннинг роли
Муқаддас Китоб чўпоннинг ролини қандай белгилайди? У нима билан шуғулланиши керак?
5 боб. Шогирдларни тарбияловчи чўпоннинг дунё қараши
Шогирдларни тарбиялаётган чўпон жамоатни кенг қамровда гуноҳи ювилаётган саҳна
кўринишида кўради. Натижада, унда Масиҳ изидан бориш учун рағбатлантирувчи намуналар, воситалар ва усуллар пайдо бўлади.
6 боб. Шогирдларни тарбияловчи чўпоннинг асосий мажбуриятлари
Шогирдларни тарбияловчи чўпон фақатгина шогирдлик ҳақида сўзламасдан ўзининг жамоатида
уни рўёбга чиқаради.
7 боб. Шогирдларни тарбияловчи чўпоннинг амалий фаолияти
Шогирдларни тарбияловчи чўпон фақатгина шогирдлик ишида жамоатда актив ролни бажаришга
рухсат берадиган тўрт қоидага бўйсинади.
8 боб. Мураббий чўпон
Шогирдларни тарбияловчи чўпон жамоатни Буюк топшириқни бажаришга даъват этиб, Исо
қолдирган олти босқичли тайёрлов намунасига риоя қила олади.
9 боб. Буни маҳаллий жамоатда қандай амалга ошириш керак
Бу ерда чўпонларга маҳаллий жамаотларда ҳаётининг бир қисми қилишга шогирдларни
тарбиялашда ёрдам берувчи умумий тарзда воситалар белгиланган ва ёзилган.
Изоҳлар
Роберт Калманнинг сўзбоши
2
Сир эмас, бизнинг кунда ташкилий жамоат фалокатга учради. Диний ташкилот оддийгина
ҳаракатлантирувчи кучидан маҳрум бўлмасдан, умуман ва бутунлай ўз йўналишини йўқотди. Токи
жамоатни янгиланишга олиб келишга қобилияти етадиган, шахслар пайдо бўлмагануча, (унда энг
юксак оғирлик чўпонларга тушади) яхши томонга ўзгаришларга деярли ишонч йўқ. Афсуски, обрўли, изидан олиб бориш қобилиятига эга бўлган ва ҳаворий руҳига эга бўлган чўпонлар жуда
ҳам етишмайди. Имтиёзли аҳволда бўлиб, қўзиларни боқишга мажбур бўлган клириклар
(профессионал жамоат ишчилар/руҳонийлар), руҳоний шахслар ўзлари беҳуда ва бедаво
ботқоқликдан чиқишга ҳаракатлари натижасиз бўлгани ҳақида мисоллар кўпгина ва улар
етарлигидан ҳам кўпроқдир. Бунинг ҳаммасини жамоатда инсофли, онгли, виждонли
меҳнаткашлар етарли эмас ёки жамоат ҳаётида ҳеч қандай эътиборга сазовор воқеалар бўлмайди, деб тушунмаслик лозим. Сиз билгандек, бу ерда турли воқеалар бўлиб туради. Ҳар ҳолда, менимча, ташкилланган бирлик каби жамоатнинг сиёсати ва жамоатнинг сон жиҳатида
кенгайишига қаратилган реклама тадбирлари, қайсидир маънода, Буюк топшириқни бажариш
билан алмаштирдилар. Худованднинг севгисига тўлган ва халққа Хушхабар етказиш истагида
ёниб турган Раббимизнинг ҳосилидаги ишчилар қайда экан? Кўпгина ҳолларда берилган янги аҳд
жамоатининг ўлчови иккинчи даражали бўлиб қолди деган хавотирдаман, агар умуман унутилган
бўлмаса. Дарҳақиқат, биз Масиҳ таълимотидан шунчалик узоқлашдикки, ҳатто бу таълимот
ҳаётининг мазмуни бўлиб қолган инсонлар биз учун диний фанатлардек кўринади. Билл Халл
шундай инсонлардан бири бўлса керак. Шогирдларни тарбиялаш амри заррача ҳам ўз
шубҳасизлигини ва ўринлилигини йўқотмаганлигига ишонган ҳолда, ўзининг хизматида ана шу
йўналишда сақланиб қолишга ҳаракат қилади. Бу китобда Билл Халл, ўз танловининг пойдевори
бўлган мулоҳазаларини келтиради ва амалий жиҳатда бундай танлов маҳаллий жамоат учун
қандай аҳамиятга эга эканлигини айтиб ўтган. Бунинг ҳаммаси инжил бўйича. Бунинг ҳаммаси
руёбга чиқадиган. Муаллиф китобхон билан тўғри, очиқ гаплашса ҳам, у тушуниш ва ҳамдардлик
билан ёзади. Жаноб Халлнинг шахсий тажрибаси китобни ҳақиқатлигини кучайтиради. У
назариячидек эмас, амалиётчи каби шогирдларни тарбиялаш билан шуғулланувчи жамоат ташкил
қилишга интилаётган фаол чўпон каби ёзади. Билл Халлнинг хизматини аҳамияти унинг жамоати
сонда кўпайгани ва мақсадини кўра олиш, шунингдек, бир неча унга қарашли жамоатлар пайдо
бўлгани билан тасдиқланади. Жамоатни бошқаришга тайёр бўлган инсонларга яхши ишлаш ва бу
китоб устида пухта ўйлаш керак бўлади. Муаллифнинг хулосалари, албатта, ҳар кимга ҳам
ёқмайди, бироқ бу китобни ўқиб чиққан ҳар бир инсон устоз-чўпонга энг юқори балл қўяди. Балки
бундай баҳолаш бировларни хизмат ишларини янгича тушунишга олиб келар.
Рус тилидаги нашриётга сўзбоши
Сиз “чўпон” сўзини эшитганингизда хаёлингизда қандай қиёфа пайдо бўлади? Сиз кўпроқ,
“ўз ҳаётини қўзилар учун бағишлаган” фидокор чўпонни фараз қиларсиз. Унинг уйи доимо
одамларга тўла; у доимо касаллар ҳақида ғамхўрлик қилади, урушганларни яраштиради, талабчанлар олдида оқланади, ҳаммага хизмат қилади. У ҳатто ўз оиласини деярли кўрмайди.
Одатта унинг жамоати ўсмайди, ўзи эса ҳолдан тояди. Балки сиз бошқа чўпонни ишини, замонавий “профессионал” хизматчини фараз қиларсиз. Унга хос ҳусусиятлар: инжил
колледжининг дипломи ва ўзига ишонган қиёфа. Янги шакллар ва услублар унинг учун Худога
бағишланиш ўрнини босади, унга хизмат қилиш эса унинг касби бўлиб қолади ва шахсий ҳаёти
соҳасидан ажралади. Наҳотки бизда бори шу бўлса?
3
ХХI аср масиҳий етакчиси, умуман чўпон қандай бўлиши керак? Исо Масиҳ бугунги кунда
ҳам биз учун ёрқин мисол бўлиб қолишга менинг ишончим комил. У “профессионал” хизматчидан
ҳам каттароқ. У – қурбонли чўпон.
Масиҳ Ўз шогирдлари билан ҳафтасига икки соат ўтказмайди – У улар билан яшайди, уларга ғамхўрлик қилади ва улар билан ҳаётнинг бутун оғирликларини бўлишади. Бир тарафдан
Исо умуман Ўзининг жамоатдошларини ҳар қандай хоҳишини бажарадиган иродасиз ва
қатъиятсиз хизматчи деган тасаввур пайдо қилмайди. У уларнинг ҳаётини тўлиқ ўзгартиришга ва
борлиғига янги маъно белгилайдиган мақсад қўяди. Бунинг учун У Ўзининг шогирдларини
тарбиялайди, уларнинг шахсий ҳаётига кириб бориб, кўпинча қаттиқ фош этади. Исо – ҳақиқий
йўлбошчидир.
Менимча, чўпонни шогирдлар тарбиячиси роли сифатида тушуниш россиялик инжилий
масиҳийликка хос эмас десак муболаға бўлмайди. Шогирдлик ҳақида китоблар жуда кам. Бу ҳақда
ваъз кам эшитасан. Маҳаллий жамоатда жонли, ривожланаётган шогирдликни ундан ҳам кам
учратсан.
Бугунги кунда масиҳийча колледжнинг ўртача битирувчиси, чўпон кўпроқ даражада “ўт
ўчирувчи” эмас, “мураббий” бўлиш кераклигини билади, лекин уни бунга ўргатишдими? Мен
масиҳий университетни тугатиб, ёш инжилий жамоатда хизмат қила бошлаганимда, чўпон нима
қилиши кераклигини жуда яхши тушунар эдим. Муаммо шунда эдики, мен ҳеч қачон уни қандай
қилиш кераклигини кўрмаганман.
Албатта, бу китоб америкалик чўпон томонидан америка тингловчилари учун ёзилиб, ўзининг хусусиятларига эга. Балки бунда айтиб ўтилганларнинг ҳаммаси ҳам россия жамоатларига
тегишли эмасдир. Шунга қарамасдан, доно чўпон ўзининг олий мақсади –Масиҳ шогирдларини
тарбиялашда ёрдам берадиган дарсларни олишига ишончим комил.
Кириш.
Чуқур кризис
Бугунги кунда жамоат оғир аҳволда ва бу ҳол албатта, янгилик эмас. Жамоат кризис
пайтида пайдо бўлган ва ҳалигача кризис аҳволда. Кризис “бўлиниб чиқиш”, “кескин ўзгаришда
бўлиш” деган маънони англатади. Оғир аҳвол қандайдир қарор қабул қилиш заруриятини қўяди; шу билан бирга қабул қилган қарор ҳам оғир бўлиб қолади, модомики, хато бўлган тақдирда
оқибатда ҳалокат руй бериши мумкин.
Юзлаб етакчилар америка жамоатларидаги минг турли “кризисларни” кўрсата олади. Бечиз
эмас, кўпчилик ваъзнинг, Хушхабар, масиҳий оила, руҳоний шахсларнинг виждони ҳамда масиҳий
савдогарларнинг етарлича эмаслиги ҳақида ёзади, кўп гапиради. Бошқалар эътиборини
бутунжаҳон Хушхабар етказиш соҳасидаги, илоҳиётшунослик таълими ва масиҳий
колледжлардаги оғир аҳволга эътиборларини қаратадилар. Баъзилар якшанбалик мактабларининг
ҳам секинлик билан ҳалокатга учраши ҳақида эслайдилар.
4
Шундай қилиб, кризис сўзи шунчалик кўп ишлатилиб заифлашдики, ҳатто кўпчилик
“кризислар”, деб аталишга қарашли катта шубҳаларга эга бўла туриб, янги пайдо бўлган
башоратчиларнинг насиҳатларини тингламай қуйишди. Масиҳий жамоат ҳалокат остонасида
бўлган ҳаёт ҳақида изоҳловчи воизхонларнинг алангали нутқларидан безиган. Негадир ҳозир
яқинлашиб келаётган охир замон ҳеч қачон келмайдигандай туюлади; шундай экан, ҳамма
кейинчалик бўладиган яқинлашиб келаётган ҳалокат ҳақидаги огоҳларни кўпроқ ёлғон хавотир, деб қабул қилишади.
Шундай сурбетликка қарамасдан, мен бошқа нарсаларга нисбатан жамоат “юрагининг”
кризиси муҳимроқ, жиддийроқ ва хавфлироқ кризис эканлигида қаттиқ туришга мажбурман. Бу
кризис жамоат ўз ичида бўлинганлигидадир. Бу кризис (оғир аҳвол), ўзинининг тармоқлари билан
бўлган қаршиликлардан қочиб, жамоат ўз ичида бўлинганидан янада хавфли бўлмоқда. Бу
таҳдиднинг ҳақиқийлигини эътиборга олмай, жамоат ўзининг юрак касаллигига эътибор
бермаётган одамга ўхшаб қолмоқда. У аввалгидек енгиллик билан зиналардан чиқа олмайди, одаттаги иш-ҳаракати пайтида нафаси бўғилиб оғриқ пайдо бўлади, бироқ у хавотирли
симптомларни ўжарлик билан сезмайди. Бундай ҳаёт вақти-соати етгунча давом этади ва бир куни
унда юрак тўхтаб қолади, шундай фалокатдан сўнг унинг юрак томирлари системасини тўла
даволаш мумкин эмас.
Павлуснинг жамоатни Масиҳ Тани билан таққослаштиришини давом этиб, мен айтаётган
ҳалокат тананинг энг четидаги органлар, яъни қўл, оёқ ёки товонда рўй бермади, чунки бу
жамоатнинг чуқур кризиси бирор алоҳида олинган вазифа ёки аъзонинг оғир аҳволи эмас. Гап
бутун организмнинг функционал ҳолати ва ишчанлиги учун жавоб берадиган системасининг оғир
аҳволи ҳақида кетмоқда. Бу оғир аҳвол жамоатнинг юрагида бўлмоқда. Жамоатнинг соғлиги
ёппасига энг муҳим қисмидек, жамоат организмининг юрак томирлари системасини соғлиғи
орқали аниқланади. Организмнинг нормал ишлаш қобилияти юрак ҳолати қоннинг катта ва кичик
қон айланмаси эркин ва тўхтовсиз оқиши билан аниқланади.
Инжилий диний эътиқод жамоати ҳолсизланиб ва заифлашиб, чинакам руҳий кучни фақат
ёлғондан кўрсата оладиган сунъий воситалардан ҳаддан ташқари қарам бўлиб қолди. Ҳозирги
кунда бизнинг жамоатларимиз азизларни чиниқтирадиган спорт залларига ўхшамасдан, кўпроқ
туман касалхонасининг кардиология палатасига ўхшайди. Биз “жамоат нима ҳам бера олар эди?”
деган синдром ёки истеъмолчи диннинг ўз хоҳишларига эрк бераётган ва ўз заифликларимизни
тарқалишига йўл қўйилишига ёрдам берамиз. Бизнинг шартли ютуғимиз – одамларнинг кўплиги, пуллар, бинолар ... – бизни тўлиқ қониқтиради. Ўртача масиҳий ўзига: “Мен чўпонга ваъз айтиши, ёрдами ва маслаҳатлари учун тўлайман. Мен унга тўлайман – у менга хизмат қилади ... Мен –
истеъмолчи, у – чакана сотувчи... Менда эҳтиёж – унда тавсия. Бунинг учун мен унга тўлайман”
деган қулай тахмонни топди.
Бу Америка супержамоатининг бутпарастлигида яққол кўринади. Қанчалик шунга
ўхшашли жамоат каттароқ бўлса ва қанчалик уларнинг услубларида америкача уддабронлик руҳи
иштирок этса шунчалик яхши. Бу васваса, бошқалар тенглашаётган энг катта, энг асл нусқали ва
“муваффақият қозонаётган” жамоатлар охирги инстанцияда кўрсатишга бошлагандек ўзининг
тўлиқ даҳшатли чиройида чиқади.
Бундай буюкликнинг кўпроқ тарқалган ўлчови бўлиб, жамоатга келган одамларнинг сони
хизмат қилади. 3000 одам келса — бу буюк жамоат, деган тезкор хулоса тайёр бўлади. Шунга
ўхшаш буюклик таърифининг икки камчилиги бор. Биринчидан, фақат сонгина буюкликнинг
кўрсаткичи эмас. Оломон ҳар қандай сабаб билан тўпланади, шулар жумласида, масалан, ваҳшийларча жазолашда, тўполон қилишда ва тўнтаришли гуноҳда. Аниқроғи ҳар қандай улкан
5
жамоат йиғилиши ҳақида: “Бу ерда кўп одам йиғилганлиги, бу жамоатнинг етакчилари – чўпон ва
масиҳий хизматчи – жуда истеъдодли одамлар эканлигидан далолат беради” деса бўлади. Бу
мулоҳаза аниқ ҳолатни ўринли ва етарлича тўғри кўрсатади.
Бундай юзаки баҳолашнинг иккинчи камчилиги сўроқнинг нотўғри қўйилиши билан
туғдирилган: “Қандай одамлар бу ерда йиғилган?” Уларнинг оилалари қандай? Улар ўз ишларида
ростгўйми? Инжилни билишадими? Масиҳ ҳақида гувоҳлик беришга ўргатилганларми?
Ишлаган жойларида, қўшнилари билан, Исога дўстлар ва тарафдорлар орттириб, У ҳақда
сўзлашадими? Дунёга У кутаётган ўзгаришларни олиб келишаяптими?” Берилган ҳолатда мана
шундай саволлар тўғри бўларди, улар муаммонинг асл маъносини ва буюкликнинг ҳақиқий
ўлчовини кўрсатади.
Инжилий жамоат ҳаққоний жавобларни тинглашга жасурлиги бўлмагани туфайли, тўғри
саволлар қўя олмайди. Шунга қарамасдан жамоат қабул қилиш керак бўлган кескин қарор аслида
қуйидаги саволларнинг жавобидир: “Ваниҳоят, жамоат ўзининг ичидаги муаммоларини ҳал
қиладими? Ўзининг бемаъни йўлларидан тавба қиладими ва Масиҳ насиҳат қилган ишга ўзини
қаратадими?”. Ваҳоланки, булар қандай муаммолар экан? Жамоатнинг юрак томирлари системаси
нимани англатади?
Джордж Оруэлл: “Бизнинг аҳлоҳий тубанликка тушишимизнинг чуқурлиги шундаки, ақли
расо одамларнинг энг биринчи вазифаси равшан нарсаларнинг қайта аниқланиши ва янги
ифодаланиши, деб фараз қилинади” - деб ёзган. Бизнинг кундаги жамоатда равшан нарса ҳақида
айтиш, демак тўнтариш қилмоқдир. Равшан нарсалардан кўра хиёнаткорона, ишончни
синдирадигани йўқ. Равшан нарсани бажариб яшаш, кучли шамолда тортилган арқонда юриш
демакдир — бу мураккаб, ишончсиз ва қийин ишдир. Янгидан баён этилган ва қўлланилаётган
равшанлик жамоатни асосигача титратишга қодир. Бу ҳақда оддийгина сўзлаганда, ҳамма нарсага
ўрганиб қолган жамоат даҳолари уйқисираб бош силкитишади; амалда ишлатганда – сенга
тажрибасиз жамоат атрофидаги радикал деган тамғани илиб кулишади.
Бироқ, бу қандай яққол ҳақиқат эканки, ўзларини художўй қилиб кўрсатувчилар ёқимсиз
равишда ранжитилган, ноқулайлик ва уялиш ҳис қилади? Мана у: жамоат хизмат учун чақирилган.
Олов кислород билан ёнгандек, жамоат хизмат билан яшайди. Жамоат ўзи учун яшамайди. Бу
баёнот инжилий масиҳийликда ҳукмронлик қилаётган, ўзининг худбин хоҳишларига эрк беришда
ифодаланадиган қизиқишлар билан пешонама-пешона дуч келади. Машҳур масиҳий китобларни
ўқиб кўринг, телеваъзхонлар билан, оддий имонлилар билан суҳбатлашинг ва сиз ҳар ерда
кундалик, ҳиссийлик, моддийлик ҳақида ғамхўрлик қизил ип билан ўтганига амин бўласиз. Агар
жамоат Масиҳга итоат қилишни хоҳласа буни тўхтатиш керак. Реал ва ўйлаб чиққан хоҳишлар
чегарасиз бўлиб қолади. Мана шунинг учун Масиҳ насиҳат қилган ишга зид бўлган ўз
ташвишларингизга ва хоҳишларингизга чек қўйишингиз керак.
Жамоат хизматчиларининг кучлари, раҳбарият ва жамоат моҳияти ичкарига эмас, ташқарига қаратилиши керак. Истифораларга қараганда, жамоат дунёга Хушхабар етказганда
хизмат қилади. Туз, нур, тарбия, аскралар, элчилар, дарвишлар — булар ҳаммаси нутқ ибораси
бўлиб тарқатиш, марказдан қочирма ҳаракат ва Хушхабарларга кўрсатади. Жамоат унинг аъзолари
атрофдаги дунёга фаъоллик –кўрсатганда ўсади.
Ҳар қандай кардиологик кризисга ўхшаш, жамоатнинг кризиси уни заиф ва қарам қилади.
Бу кризис чўпонни ютқизиши олдиндан аниқ бўлган касалхона палатасидаги беморлардан
тузилган баскетбол командасини тайёрлаётган тренерга айлантиради. Улар қанчалик жонбозлик
6
билан ўйнамасин, Миллий баскетбол ассоциацияси таркибига кира олишмайди. Шунинг учун, афсуски, жамоат гуллаб яшнамайди. Шундай қилиб, жамоат Худо у учун мўлжаллаган
катталикдан анча кичик бўлиб гавдаланади. Фожиа шундаки, ҳаммаси албатта шундай бўлиши
шарт эмас ва биз унга қарши туришимиз ва пайдо бўлган вазиятни ўзгартириш учун бор
жасурлигимизни жамлашимиз лозим.
Даволаш тайинланди
Бу дунёни ўз ортидан фақатгина одамларнинг аниқ бир тури олиб боролади ва жамоатни
боши берк кўчага киритган хато, мана шундай одамлар учун бўлган жангда бўлган мағлубиятидир.
Жамоатнинг чуқур кризиси — бу ҳосил бериш кризисидир. Ҳосил берадиган қандай турдаги
одамлар жамоатни ташкил этишади? Масиҳ бизга ҳосил олиб келишни ва Унинг “шогирдлари”
бўлишни васият қилган. У жамоатга шогирдларни “қилишга” буюрган (Мт 28:18-20). Масиҳ У
билан алоқада бўлган, У учун қалбларини жо қилганларни, кўп ҳосил келтирганларни ва
Худовандни ҳурсандчилик ва муҳаббат билан улуғлаганларни шогирдларим, деб атайди.
Бу сўзларда қанчалик маъно бор! Худовандни яхшироқ улуғлаган инсон, шогирд, деб
аталади. Масиҳнинг шогирдларига қилган насиҳати шундай – бориб, “ҳамма халқларни ўргатиш”
ва шунинг учун шогирдлар ўз ортларидан дунёни етаклашлари лозим. Улар сонини кўпайтиришга
олиб келаётган янги шогирдлар орттиришади, кўпайтириш эса — бу бутун жаҳонга хушхабар
ёйилишига ва жамоатнинг вазифасини бажарилишига имкондир.
Жамоат бундай аниқ йўл-йўриқни йўқотиб қўйди ва бу ерда шайтон найрангисиз ўтмади.
Жамоатнинг оғир аҳволи шундан иборатки, биз халқларни фақатгина сўзда ўргатамиз. Бизнинг
хизматимиз булғанди. Токи биз ўз йўлларимизни қолдириб, мураббийлик – ўз ортидан
эргаштирувчи ақлли, ҳосилдор шогирдларни тарбиялаш юқорига қўйилмагунича жамоатнинг
юрак-томирлар системасини даволаб бўлмайди. Жамоатнинг юрак-томирлар системаси — бу
яхши ҳосил келтирувчи асослардир. Ҳар қандай соғлом организмдек, яхши ҳосил тайёрловчи ва
тикловчи система нормал ҳолда ишлай бошлайди. Масиҳнинг насиҳатига амал қилиб биз ақлли
масиҳийларни тўғри йўлга соламиз; ақлли масиҳийлар ҳосил келтиришади, Тан ўсади, кўпаяди ва
бу дунё Хушхабар эшитади.
Биз бу масалани кўтариб, мунозара бошлаб ва Буюк буйруқни бажариш учун таклифни
жиддий қабул қилмагунимизча; Масиҳ халқини ўқитиб, янги шогирдларни тарбиялаш учун
чўпонларимиз бошқаларни тайёрлашни истамагунча; қулоқ солмайдиган ва бепарво кўпчиликнинг
тантиқликларига ва хоҳишларига хизмат қилмасдан, руҳий соғлом камчиликни ўргатиш ва
тарбиялаш учун чўпонларимизга етарли вақт ажратмагунимизча ҳеч нарса ўзгармайди. Бунинг
ҳаммасини бажариш керак, чунки бундай ҳолга чидаб туриб бўлмайди; ўзгаришлар бўлиши лозим.
7
Билл Халл Шогирдларни тарбияловчи “Чўпон”
Биринчи боб
Жамоат нимага муҳтож
Жамоатнинг ҳозирги аҳволи
Шундай қилиб, қўлқоп ташланди. Менинг фикримча ўз хоҳишларига эрк берган инжилий
диний эътиқод жамоати заиф ва юзаки. У фақатгина ўз маданияти билан тарбияланган деган
фикрдаман. Исо шундай демаганми: “Ана, шогирд ўз устозидан юқори бўлмас. Аммо камолотга
етгандан кейин ҳар ким ўзининг устозидай бўлур” (қ. Лқ. 6:40). Шунинг билан бирга менимча, жамоатнинг кризиси — бу “маҳсулот” кризиси ёки у орқали “ишлаб чиқарилаётган” одамларнинг
туридир. Мен Масиҳнинг насиҳатига риоя қилиб, У буюрган ҳамма нарсани бажариш орқали
муаммони ечишни тавсия қиламан.
Ҳозирги замон жамоатига танқидий ёндашишда мен умуман ёлғиз эмасман. Бошқа кўпроқ
тажриба орқали ҳабардор ва доно бўлганлар ҳам шу хақда айтишади. Масалан, Элтон Трублад
(Elton Trueblood):
”Замонавий масиҳий жамоатнинг энг катта ва унга хос заифлиги шундаки, унинг тахминан миллионта аъзоси
хизматга умуман жалб қилинмаган ва шуниси ёмонки, бу аҳволда ҳеч қандай ғалатиликни кўришмайди.
Жамоатни жанговор жамоат қилишда Масиҳ мақсадини қабул қилиб, бу ерда қолипга солинган тадбирлар ҳеч
нарсага керак эмаслигини дарҳол тушунасан. Жанчиларнинг 90 фоизи ўргатилиб, ишга жалб қилинмаса
ғалабага эришиш мумкин эмас. Бироқ жамоатдаги ҳозирги вазият айнан шундай. Қалбаки масиҳийлар
Масиҳга содиқлик ва Унинг хизматида шахсан иштирок этиш — бу демак, булут кўтарилганда ҳаркат қилиш
ва у тўхтаганда туриш кераклигини тушунишмайди”.
1980 йил, Гэллап Институтининг маълумоти бўйича, инжилий имонлиларнинг 22 миллион
доимий равишда жамоатга борувчиларнинг фақат 7 фоизигина у ёки бу хушхабар етказиш
тайёргарлигидан ўтишган ва атиги 2 фоизигина биронтасини бўлса ҳам Исо Масиҳга олиб
келишган. Қизиқ ким сафдошлари орасида фақат 7 фоиз ўргатилган ва 2 фоиз жангда биринчи
марта қатнашган жангчилар билан курашга боришни хоҳлар экан? Бу рақамларни ўзгариши учун
мен саккиз йил мобайнида ибодат қилганимча, улар деярли шу ҳолича қолди.
Қуйида саволларнинг тўғри қўйилишининг муҳимлигига ажойиб мисол келтирилган.
Ибодатга йиғилган 3000 та одам, агар улардан фақатгина 7 фоизи Масиҳ ҳақида хушхабар айтишга
ўргатилган бўлса ва атиги 2 фоизи ҳеч бўлмаганда битта одамни бўлса ҳам Исо Масиҳга келтирган
бўлса бу жамоат буюк жамоатни ифодалай оладими? Жамоатнинг ҳар бир аъзосини шахсий
муқаддасилигини синалишидан ташқари, жамоатнинг ўзини синалиши, уни бу дунёга қанчалик
таъсир кўрсатаётганлигининг жавобида мужассамлашган. Америка жамоатларида кўпгина руҳий
шизофрениклар бор, улар скамейкаларда ўрин эгаллашади, ваъзларни баҳолашади, бироқ уларнинг
имони ҳаётига тўғри келмайди.
Масиҳийлар, одамларни Масиҳ қолдирган насиҳатларни бажаришга ўргатиш услубларига
яхши тайёрланишмаган, чунки чўпонлар бу услубларни ишлаб чиқмаган. Натижада улар даҳшатли
кучсизликни ва виждон азобларини сезишади.
8
Кўп жамоатлар одамларнинг оддийгина жамоатдан жамоатга ўтишлари туфайли ўсади.
Муқаддаслар билан алмашиш — бу охирги замон буйруғи. Ҳақиқатдан, баъзи “буюк
жамоатларда” Масиҳга имонга келганларни бармоқда санаб чиқиш мумкин. Унинг ўрнига
жамоатлар кўп одамларни қулоққа ёқадиган қизиқарли ваъз ва мусиқа орқали қизиқтиришади.
Шунинг учун ҳам одамлар жамоат жуда катта, хизматчилари эса керакли иш билан банд, деб
ўйлашади. Ҳақиқатда эса дастури халққа яхшироқ бўлиб кўринган жамоатлар кўп одамларни
йиғади; бироқ дунёда ресторан ва театрлар кўпроқ ўйин–кулгини тақдим эта олгандагина энг
яхшиси, деб ҳисобланади, шундай эмасми?
Клир ва жамоат қатнашчилари ораларида шундай бўлдики – клириклар профессионал
бажарувчилар, жамоатга қатнашадиганлар эса томошабин бўлиб қолдилар. Томоша қанчалик кўзга
ташланадиган бўлса, томошабинлар шунчалик кўпроқ бўлади. Оломонга нон ва намойиш
кераклиги бу – азалдан равшан бўлган факт. Масиҳ жамоат олдига қўйган мақсаддан ҳеч асар йўқ.
Элтон Трублад таъкидлашича, “одатда чақали масиҳийлар якшанба ибодатига тўда-тўда бўлиб
боришади. Аммо бу чақали иштиёқ, чунки улар ўзларини спектаклда томашабин, деб фараз
қилишади.” Сўнгра Трублад шуни таъкидлайди, сажда қилиш учун йиғилаётган одамларнинг
сонига урғу бериш, Масиҳгача мажусийларда ҳам бўлган: “Диний маросим ҳаракати учун
ибодатхонага йиғилган одамларнинг сонига қараганда, биз эски аҳд менталитетига қайтамиз. Эски
аҳд бўйича айнан шу энг муносиб иш бўлган. Шу орада биз Матто баён этган Муқаддас
Хушхабарда берилган (Мт. 12:6) Масиҳнинг “Бироқ Мен сизларга айтайинки, бу ердаги Кимса
маъбаддан ҳам улуғдир” деган сўзларини унутдик. Оломон доимо йиғилади, фақат унга томоша
бериб, кўп нарсани талаб қилмасанг бўлгани.
Муваффақият кўр қилади, ҳақиқийлик эса шу орада эътибордан чиқиб кетади. Масиҳийлар
ўз имонларида соғломми, тикланишга ўрин борми, мураббийларни тайёрлашаяптими? Одамлардан
нима талаб қилинмоқда? Худованднинг насиҳатлари бўйича яшаб хизмат қимоқдаларми? Дунёга
хушхабар етказиш учун масиҳийларни ўқишга жамлаб туриш керак.
Ҳозирги кундаги жамоатни кўриб чиқиб, Джордж Барна (George Barna) таъкидлайди: Яқинларига ҳалақит бермаслиги учун кўнгли тусаганини килишда жонбозлик кўрсатишади. Бу фикрни бешта
масиҳийдан иккитаси тўғри, деб топишади, шу билан бирга улар шубҳасиз қоидаларни ва инжилий аҳлоҳий
қонунни рад қилишади. Ундан учтаси хушчақчақ ва бахтли бўлиш – ҳаётда энг муҳим нарса эканлигига рози
бўлишади. Масиҳийлар пул ва бошқа нарсаларни севиб қолишган ва уларнинг юракларида масиҳий имон
ҳукмронлик қилади, деб айтиб бўладими? Мисол учун, масиҳийларнинг яримидан кўпи хоҳлаган нарсасини
эътиборга олмаганда, керакли нарсани сотиб олишлари учун доимий равишда пул етмайди. Тўртта имонлидан
биттасининг ўйлашича пул — бу муваффақиятнинг ўлчови. Бундай бойликларни эътиқод қилувчи одамлар
номасиҳийларнинг орасида шунга ўхшаш ёндашиш каби, масиҳийлар орасида тез-тез учраб туради ва бу
миллионлаб қалбаки имонлиларнинг ҳаётида масиҳий имоннинг маъносизлигини билдиради.
Масиҳийлар кучи етган жойларда хушхабар айтишга ўргатилмаган ва шунингдек, уларнинг
ахлоқий бойликлари “рангсизланган”. Масиҳийларни номасиҳийлардан ажратадиган чегара ҳозир
ноаниқ бўлиб қолди ва тез ҳолда ўчиб кетишни давом этмоқда. Буни мен ўзимнинг шахсий
чўпонлик тажрибам асосида тасдиқлайман. Масиҳийлар пул сарфлаганида ва вақт ўтказганида, меҳнатга ва дам олишга, ажралиб қайта никоҳдан ўтишга бўлган муносабатларида Муқаддас
Китобдан кўра кўпроқ атрофдаги маданият таъсири кўринади. Қисқача айтганда, жамоат оғир
ожизликдан азоб чекади – унга хизмат қилиш тажрибаси ва маънавий мустаҳкамлик етишмайди.
Оз Гиннес (Os Guinness): “Биз ўз табиийлигимизни йўқотдик ва энди олийжаноблик йўқ, фақат оварагарчиликнинг беҳудалиги... биз ўзимизнинг шахсимизни охирги таъсуротларимиздан
нари ўтмасдан улуғлаймиз” деганда, у жамоатнинг беқувватлигини назарда тутади. Джордж
9
Гэллап Институтининг маълумотлари бу фикрни тасдиқлайди. Бахтиёрлик амрларини Масиҳ
айтганини фақат 42 фоиз масиҳийларгина билишади, у ҳам телевидение кўрсатувлари орқали.
Ўнта амрни айтиб берадиган масиҳийлар ундан ҳам кам. Инжилий имонлилар Инжилни мутлақо
билмаганини кўрсатишади. Ўқиш – нур, ўқимаслик эса қоронғуликдир. Инжилий чўпонлар баъзан
шунчалик калтафаҳм бўладики, ҳатто нима тўғрисида айтилганини англай олмайдилар. Улар
томондан айтилган ваъзлар халқни ҳақиқий масиҳий ҳаётга ўргатмайди. Масиҳийларнинг ўзлари
эса – уларнинг билими ва амалиётнинг қаттиқ етишмовчилигининг юриб турган кўрсатгичлари.
Френсис Шеффер огоҳлантирганди: “Инжилий ҳаракатнинг даҳшатли бахтсизлиги мана –
протестант оламининг ҳақиқати асли қандай бўлса, уни ўшандайлигича ушлашга бўлган беҳуда
уринишлари. Бир сўз билан айтганда, мослашувчилик: инжилий жамоат бу асрнинг беҳаловатлик
руҳига мослашиб қолган”.
Баъзан Инжилий нодонликнинг аччиқ меваларида ва у билан боғлиқ бўлган мувофиқликда
биз тасодифий равишда ишонч ҳосил қиламиз. Яқинда Джордж Барна инжилий имонлиларнинг
10000 та ёшлар орасида сўроқ ўтказди. Инжилий жамоатларга қатнашадиган америкалик ўсмирлар
орасида ахлоқлари заифлашгани хавотирга солади. 18 ёшгача бўлган ёшларнинг 43 фоизи жинсий
алоқада бўлган. Никоҳгача бўлган жинсий ҳаётни 24 фоизи нормал ҳол, деб билишади. 39 фоизи
жинсий активликнинг ҳар қандай турини мумкин, деб топишади. 55 фоизи никоҳгача бўлган
жинсий алоқаларнинг ёмонлиги нимада эканлиги айтишолмади. Шуниси ажабланарлики, жинсий
алоқада бўлишган йигитларнинг 47 фоизи ва қизларнинг 65 фоизи жинсий алоқада ўз хоҳишларига
қарши бўлганлигини таъкидлашди.
Маънавий бойликларнинг кўчириш механизми ва ота-оналардан болаларига бўлган
биринчилик хуқуқи бўш таъсир этади, модомики инжилий жамоаларда кўпчилик ота-оналар
бойликларга нисбатан дунё билан муросага боришади. Бундай олганда, ота-аналар маънавий
принцип ва идеалларга унчалик катта эътибор беришмайди, шунинг учун уларнинг болалари ҳам
ота-оналари каби бу идеалларга садоқатликнинг етишмовчилигини кўриб қолишади.
Джордж Гэллапнинг айтишича инжилий имондаги масиҳийлар орасида мустаҳкам имонли
одамлар 10 фоиздан кўп эмас. Ана шу одамлар кўпроқ оғирликни зиммаларига олишган ва ўшалар
дунёни ўзгартирадилар. Айнан ўша муросасизлар “шон-шухратга мубтало”дирлар. Юқорида айтиб
ўтилганидек, имонга келтиришга ўргатилганлардан 7 фоизи ана шулардан келиб чиқади.
Мустаҳкам имонлиларнинг ўша 10 фоизи маънавий бойликларнинг кўчириш механизмининг
ҳақиқатдан фойдалилиги ҳақида гувоҳлик беришади – фойдали иш коэффициенти 10 фоизга тенг.
Кейинчалик бу ҳақда батафсил гаплашамиз, бу ерда эса биз ҳақиқатни қурбонликка олиб
келганимизни қайд қилсак етарли — бу дин бўйруғига биноан биз ҳақиқий бойликларга
интилишга мажбурмиз. Биз Буюк топшириқни бажармасдан уни мақтадик. Жамоат шогирдларни
тарбияламасдан дунёга хушхабар етказишга ҳаракат қилди. Инсоний беихтиёр ҳаракат ва
атрофдаги маданият таъсири дарҳол натижаларга интилишга ундаб, чўпонларни энг яхши
йўлларни танлашга мажбур қилишар эди. Аммо хушхабар етказиш ишида бурчакларни кесиб
ўтиш фойдасиздир; биз деярли доимо мағлубиятга дуч келиб қайтадан бошлаганмиз. Глобал
миқёсда хушхабар етказишнинг фақат бир тўғри йўли бор – мураббийлик. Бутун дунёга хушхабар
етказишга олиб келадиган тўғри йўл эканлиги ҳақиқатдир ва усиз кўпайиш булмасдан ўзгача
қолади. Манманликка йўл қўйиб ва ўзимизнинг ҳозиржавоб эҳтиёжларимизни қондириб, биз
мураббийликни моддий фаровонликнинг меҳробига олиб келдик. Инжилий ҳаракатнинг оғир
аҳволи менга айнан шундай кўринади.
10
Эҳтимол, мен Christiaity Today вақтли нашрининг собиқ муҳаррири ва Муқаддас Учлик
Инжилий семинариясининг хизмат кўрсатган ректори доктор Кеннет Канцернинг фикрига
қўшиламан:
Менинг фикримча (исботланмаса ҳам) ҳозирги пайтда инжилий масиҳийчилик ўн беш ёки эллик йил илгарига
қараганда бўшроқ. Одамлар у кучлироқ бўлди, деб ўйлашади, чунки у ҳақда кўпроқ оммавий ахборот
воситаларидан эшитишади. Негаки матбуот, Биринчи жаҳон урушидан кейинги вақтдан кўра, ҳозир у ҳақда
яхшироқ фикр айтмоқда. Шу билан биргаликда инжилий имонлилар асрнинг бошидагидан кўра ҳозир
ўзларини кўпроқ масиҳийлар, деб ҳис этишади. Жамоатга нисбатан инжилий имоннинг ва инжилий аҳлок-одобнинг таъсири заифлашмоқда. Бизнинг маданиятимиз, бизнинг давлатимиз ва албатта Ғарбий Европа
инжилий масиҳийликдан йироқлашиб бормоқда.
Бу ерда айтилганидек, мен ҳам, инжилий жамоат айнан ана шундай қийинчиликда
эканлигини исботлашга ожизман; аммо мен Элтон Трублад, Дональд Блеш, Джордж Барна, Оз
Гиннесс, Френсис Шеффер, Хауард Снайдер, Кеннет Канцер ва бошқа одамлар билан бутунлай
розиман. Ёдимда, бундан бир неча йил аввал Билли Грэм бор масиҳийларнинг 95 фоизи умидсиз
мағлубиятга маҳкум бўлган инсонлар яшаши ҳақида гапирган эди. Ўшанда мен бу рақамларга
унча ишонмаган эдим, аммо энди ҳамма гумонлар кетди. Масиҳийликнинг бундай уятли
заифлигининг бирор чорасини топиш лозим ва мен ўйлашимча масаланинг ечими равшан.
”Маҳсулотимизнинг” сифатини яхшилашамиз керак; биз дунёга Масиҳ ҳақида чинакам хушхабар
етказадиган ақлли, “тикланадиган” шогирдларни ишлаб чиқаришимиз лозим. Бироқ буни қандай
амалга ошириш керак? Бу ҳакда китобимнинг кейинги саҳифаларида ёзилган.
Чўпоннинг аниқ ифодаланган тилаги
Чўпонлар ҳақиқат бўйича иш юритишни хоҳлашади. Турли соҳаларда ҳаракат қила
оладиган яшовчан масиҳийларни “ишлаб чиқаришдан” бош тортган чўпонларнинг биттасини ҳам
билмайман. Бу китобда кўрсатилган асосий фикр билан уларнинг ҳаммаси рози, - инжилий жамоат
қайта тикланишга муҳтож. Уларнинг ҳаммаси қай тарзда эканлигини билмаса ҳам, шогирдлар
тайёрлаб, жамоат миссиясига ёрдам беришни хоҳлашади. Ҳамма гап ана ўшанда, бироқ олдинига, тўғрисини айтсам, бу мени таажжублантирарди. Жамоатда шогирдлар тайёрлашни ташкил қилиш
учун чўпонларни ўргатиш кераклигида мен шубҳаланар эдим.
Биз, чўпонлар, баъзан турли семинарлардан, китоблардан ва бошқа профессионал қўлланма
воситаларидан тўйган бўламиз, ахир улар бизларни камчиликларга кўз юмдиради ва бу нарса бизга
жамоатни ҳолини керакли даражада тушунишга ва баҳолашга ҳалақит беради. Муваффақиятли
инжилий жамоатларнинг кўпгина ҳисоботлари билан танишганимизда инжилий жамоат ҳузур-ҳаловатли бўлгандай туюлади. ”Ўша ҳамма муваффақиятли жамоатларга назар ташлагинчи –
уларда мураббийликни кўриниши умуман йўқ, бироқ уларнинг одамлари кўпроқ; улар дунёга
кўпроқ миссионерлар юборишади; жамиятнинг ҳамма муҳтожлилари учун ажойиб режалар бор”.
Бироқ бундай ёндашишда катта сўқир доғ бор – ахир биз жамоатнинг ҳолатини таҳлил қилиб, камчиликларига юмиқ кўзлар билан қараб, инжилий жамоатларнинг атиги 5 фоизинигина кўриб
чиқамиз.
Сабаби нимада эканлигини ҳозир тушунтираман: юқоридаги 5 фоизга “тақиллатиб
очтиришга” умид қилмайман. Бу ерда истъедодли соҳибкорона чўпонлик намуналар авжида
ҳаракат қилмоқдалар. Улар ҳаддан ташқари фойдали ва Худо халқ тўғрисида ғамхўрлик қилиб
улардан кенг фойдаланади, улардан қоидалар ва насиҳатлар хизматида анча керакли нарсалар олса
бўлади. Бироқ тўлиқ нусҳа қилиш нуқтаи назаридан улар фойдадан кўра кўпроқ зарар
келтиришади. Ўзига хос жамоат чўпонлари шу юқориги 5 фоизнинг таъсирига тушмай, улар ҳақда
ҳеч қачон эшитмаса яхшироқ бўлар эди.
11
Юқориги 5 фоиз ўзига хос чўпонга унинг хизматига хавф туғдирадиган ноамалий, бажарилмайдиган айб йиғиндисининг намуналарини пайдо қилдира оладиган ўртанчига беришади.
Шу намуналар орқали кўрсатилаётган тазйиқ кўпларни авзойини бузди. Юқориги 5 фоизни
уларнинг иши учун қоралаш ўрнига биз улар учун Худога шукроналар айтиб, шу билан суҳбатни
тўхтатсак бўлади. Шунга қарамай, менинг китобимда айтиб ўтилган ўша юқориги 5 фоиз
методологияни ўзлаштиради, деб умид қиламан, лекин улар токи менинг аудиториям бўлмагунча.
Мен эса, руҳий соғлом, ҳосил келтирадиган жамоатларни яратиш истагида бўлган 95 фоиз
чўпонларга мурожаат қиламан. Мен ўртамиёна чўпонларга маъқул бўладиган аниқ ва оддий
фикрни таклиф қиламан.
Юқори 5 фоиз менинг маслаҳатларимга муҳтож эмас, шунинг учун улар китобимни
ўқиётганда ухлаб қолишади. Пастги 95 фоиз оч бўлган чўпонлик қўшинга менинг китобим
фойдали озиқа бўлади. Мен буни чўпонлар билан бўлган шахсий мулоқот асосида айтаман. Исо
Масиҳ-Мураббий деган китоб чиққанидан сўнг, менинг усулимга қизиққан чўпонлар менга
қўнғироқ қилиб хатлар ёзиша бошладилар, ҳатто мени кўришга ҳам келишди. Шу билан бирга
одатда улар мана бу сўзларни айтишар эдилар: “Мен сизга тўлиқ қўшиламан, аммо бу услубни
жамоатимизда қандай қўлласам экан?”
Мен турли конференцияларда сўзга чиқдим, турли жамоатлар бошқарувчилари билан
суҳбатда бўлдим, бироқ ўша гаплар тўхтамас эди: “Албатта биз қўшиламиз; айнан ана шу бизга
керак, лекин барибир қандай?” Истак ва бажариш орасида улкан ўлчовдаги масофа борлиги ҳам
мен учун янгилик экан. Бу мени уч ишни бажаришга ундади.
Олдинига жамоат ташкил этиш керак эди. 1984 йил июн ойида мен ташкил этилган бир
жамоат билан хайрлашиб, Сан-Диегода бошқа жамоат ташкил этишга киришдим. Жамоатнинг
бош хизмати сифатида мураббийлик яшашга қобил бўлишини билишим керак эди. Бунинг учун уч
нарса керак:
1. Чўпон мураббийликни тан олиши ва руйхатдаги энг муҳим биринчилик сифатида минбардан эълон
қилиши керак.
2. Мурраббийлик фалсафаси ва унинг мақсади жамоат муҳрида кўриниб, унинг муваффақиятлари ўлчови
сифатида жамоат уставига киритилиши керак.
3. Бу фалсафа жамоат бошқарувчилари томонидан амалга оширилиши керак.
Бу принциплар бошланғич давридан амалда қандай ишлашини кўриб чиқмоқчи эдим.
Худованд бу биринчиликларни ҳиммати билан рағбатлантирди, чунки улар соғлом, кўп соҳаларда
ўсиб хизмат қилмоқда. Бу жамоатни тузилиши иккинчи ишни туғдирди.
Бу босқичда чўпонлар қатори тўлишди, жамоатлар сони эса кўпайди. Мен янги
жамоатларни фақат “қоғозда белгилаш” учун тузишни хоҳламас эдим. Улар мен билан
шогирдларни тарбиялашда фикрларимга қўшилишларини ва қайта тикланишга, ҳаётда мустақил
турадиган “маҳсулот” ишлаб чиқаришга ва бутун жаҳон миқёсида ўз-ўзини ишлаб чиқариш
қобилиятига эга бўлишларини истар эдим. Мана шунинг учун ўз қаторларимизга ўхшаш фикрга
эга бўлган одамларни жалб қила бошладик. Улар бизларга Сан-Диегода қўшилиб, лойиҳани
молиявий таъминлашди. Бошқа чўпонлардек, бу одамлар амалда бизнинг принципларимизни
бажара олмаса ҳам, фикрларимизга қўшилганларини мен тезда англадим. Менга кўп сонли хатлар
ва телефон орқали берилган саволларни беришарди.
12
Натижада биз чўпонларни ўз ишларини тўхтатмасдан ўқишлари учун марказлар очдик. Биз
маҳаллий чўпонлар ва фидойилардан иборат бўлган ўн кишидан бошладик. Ўқув жараёни жонли
ва жўшқин бўлгани учун зерикишга ўрин ўйқ эди, шунинг учун чўпонларни ўқитишда мен бор
кучимни ва қобилиятларимни берар эдим. Бизнинг ёндашишимизни яхшиланишида биз улкан
қўллаб-қувватланиш олар эдик. Келажакда, чўпонлар тайёрлаш марказининг концепсиясини
бошқа регионларда шогирдлар тарбиялаши билан шулғулланаётган жамоатлар ташкил этилишига
ёрдам бериш учун “экспорт” қилмоқчи истагида эдик.
Ишдан узлуксиз тайёрлаш чўпонлар учун ҳозир ҳам муҳим бўлгани учун, мен яна бир
муқаррар ишни бажаришимга тўғри келди. Гап “Чўпон ва шогирдларни тарбиялаш” деган китоб
ҳақида кетмоқда. Унинг мақсади – чўпонлар ўз жамоаларида методик асос ва намуна ёрдамида
мураббийликни кирита олиш. Бу ягона йўл эмас, бу фақатгина ёндашишларнинг биридир.
Мен ўз намунамни Масиҳнинг шогирд тайёрлаши асосида қурдим. “Маҳаллий жамоатда
буни қандай амалга ошириш керак” деган 9 бобда маҳаллий жамоат шароитида Масиҳ усулларини
ишлашига имконият бераётган шогирдлар тарбиялашда тўрт фазали намуна ҳақида ёзилган.
Бунинг тўла-тўкис тасвирини менинг биринчи “Исо Масиҳ-Мураббий” китобимда топиш мумкин.
Бу намуна, аллақачон кўп жамоатларда бор бўлган, Масиҳнинг шогирдларни тарбиялашдаги
асосий фазасини ёндашиши хизматнинг бир хил бўлган чораларига мос келишини кўрсатади.
Жамоатда мураббийликни ташкил этишга ўқитиш тажрибаси асосида, бу ишга икки нарса
кераклигини айта оламан: 1) Чўпон мураббийлик тартибининг фалсафасини билиб, унга чуқур
ишониши керак; 2) бу фалсафани амалда қўллаш учун унда намуна, тартиб ва восита бўлиши
керак.
Худованд шогирдларни тарбиялашни маҳаллий жамоатнинг бош хизмати бўлишини
истаганига мен бутунлай ишонаман. Чўпонлар билан ҳамкорликда бўлган тажрибам шуни
билдирадики, уларнинг кўпчилиги шу нуқтаи назарни қўллаб-қувватлашадилар. Маданий
мезонлар бўйича муваффақиятли жамоатни тузиш нусқасини таклиф қилмайман; мураббийлик
жамоатингизнинг ўсишини таъминлайди, деб кафил беролмайман. Бундан ташқари шогирдларни
тарбиялаш нусқаси бошда жамоатингизнинг сон жиҳатида ўсишини камайтиради дейишга етарли
асосларим бор. Бироқ мен, одамлар бажарадиган ва уларни Худованд қадрлайдиган асосларни
таклиф қиламан. Агар жамоат халқи шу асосларнинг бажарилишига катта аҳамият бера бошласа, чўпонлар эса унга шогирдлик юкини юкласа жамоат руҳан соғлом ва Худони улуғлайдиган
бўлади. Шундай қилиб, мен зориққан чўпонлар қўшинига руҳий соғлом масиҳийларни ва тетик, Худога итоаткор, ўз навбатида янги жамоатларни яратишга интилаётган жамоатлар чўпонларнинг
95 фоизига мурожаат қиламан.
Жамоатда шогирдларни тарбиялаш хизматини энг муҳим хизмат қилиш учун икки сабаб
бор. Биринчидан, бу ҳозирги пайтда жамоатнинг оғир аҳволи; унинг кучсизлиги тўғирлашга ҳуқуқ
беради. Иккинчидан, тўғирлашни чўпонлар томонидан аниқ кўрсатилган тўғирлаш истаги ва
шогирдларни тарбиялаш жамоатнинг энг муҳим хизматига айлантириш. Улар маблағ ва
намуналарга муҳтож. Бу китоб уларга икковини беришга ҳаракат қилади. Аммо ундан олдин, келинг йўлда учрайдиган тўсиқларни бартараф қилайлик.
13
Иккинчи боб
Тўсиқлар
“Сизлардан бирортангиз иморат қурмоқчи бўлсангиз уни битириш учун маблағ етарлими, деб олдиндан
харажатини ҳисоблаб чиқмаймизми? Бўлмаса пойдевор солиб, иморат қура билмасангиз, ўтган-кетган кўриб:
“Бу одам қуришни бошлади-ю битира олмади”, -деб масхара қилишади”
Шогирдларни тарбиялаш учун имон талаб қилинади, аммо лекин жамоатнинг ҳар қандай
бошқа хизматидан кўра анча кўпроқ. Ҳа, Худованд бунга биринчи даражали аҳамиятни беради, аммо, ахир шайтон ҳам паст келмайди. Шогирдларни тарбиялашдек Худованд шуғулланадиган
бошқа ҳеч нарса душманнинг шунчалик қаршилигини қўзғатмайди.
Мана шунинг учун юқорида келтирилган Масиҳнинг сўзлари бўлажак мураббий-чўпон
учун насиҳат бўлмоқда. Унда ишни охиригача етказмай ташлашга жуда кўп, ортиғи билан, васваса
бўлади. Агар сизни истъефога чиқиш ниятингиз бўлса, Исо ишни бошламасликни таклиф қилади.
Масиҳга хизмат қилиш бу ҳақиқатда – узоқ муддатли иш; мана шунинг учун шайтон
мураббий-чўпоннинг заиф жойига (ахилес товонига) – чидамсизлик ва тезкор натижалар истагига
босади. Харажатларни аниқлаш учун чақирув — бу руҳий тушкунликдан мустаҳкам қиладиган, қувватини оширувчи чора ва мақсадни давом эттириш учун асосдир. Аммо бу асоснинг чаённи
думидек ниши бор. Чўпон жамоатда мураббийликни бошлашдан олдин харажатларни аниқлаш
керак бўлади; агар унда бу ишни ташлаш ҳақида фикрлар бўлса бу хизматни бошламаса ҳам
бўлади. Агар чўпон ярим йўлда тўхтаса, унда у заҳарли масхараларга дуч келади. Кўпчилик
текширувлар натижасида америкалик чўпонлар ўз вазифаларида ўртача 3-4 йил давомида
бўлишади. Бошланишда улар кўпчиликни, аммо охирида камчиликни ташкил этишади. Мана
шунинг учун уларнинг “маҳсулотини” сифати паст – ажабланишга ўрин йўқ! Мураббий-чўпонни
кўпроқ охири йўқ бошланишнинг ёмон сезгиси азоблайди, чунки ишнинг охирида маҳсулот
ҳисобланади.
Шогирдлар тарбиялаш жараёнининг ўзига хос ҳусисиятлари — бу ўйлаб қилинган, ҳисобланган, аниқ етказиладиган вазифалардир. Ишнинг охирини, қайтаришни кўриш мумкин, аммо бунинг учун хизмат камида беш йил давомида такомиллашмоғи лозим. Текширувлар
кўрсатишича, чўпонни энг унумли хизмат йиллари — бу тўртинчидан еттинчи йилгачадир.
Мураббийлик хизмати узоққа чўзилади; маҳсулот, ҳосил кеч пайдо бўлади; уларнинг муҳимлиги
эса давомли ва оғир меҳнат туфайли келади.
Кўпгина тўсиқлар мураббийлик йўлида пайдо бўлади. Шогирдларни тарбиялаш амалиётда
машҳурдир, чунки ишнинг охирида, Худони улуғлайдиган, сифатли маҳсулот кутилади. Амалда
эса бу ерда вақт, жонбозлик ва сабр талаб қилинади, аммо замонавий маданият таъсири остида
чўпонлар айнан шуни қийинчилик билан топишади. Бу қисмда биз шогирдлар тарбиялашини
жамоатда биринчи ўриндаги хизмат, деб ҳисоблашга халақит бераётган сабаблар ҳақида
гаплашамиз. Ундан ташқари, бу ерда нима учун мураббий-чўпондан тўлиқ жонбозлик, ўзини
хизматга бағишлаш кераклигини талаб қилинишини ҳам кўриб чиқамиз. Жамоатда чўпонлар
ишида шогирдлар тарбиялашдан қийинроқ иш йўқ.
14
“Олдин либерал диний ақидалар семинарияларда пайдо бўлди, кейин жамоат
бошқарувчиларига ўтиб чўпонлар орасида тарқалди, кейинчалик эса жамоатнинг оддий аъзолари
орасида ҳам”.
Либерал жамоат – либерал диний ақидалар маҳсулоти. Олдинига либераллар Муқаддас
китобнинг абсолют ҳақиқатини ташлаб, фақат ақлга асосланган инсонийликда таянч топишди. Бу
омонат дунёқарашнинг плюралистлик фалсафасига биноан, Инжилнинг ваъзини (Масиҳга келиш
ва қутқарилиш мақсадида) ижтимоий муаммоларни ечилишига алмаштиришди. Ижтимоий
“хушхабарни” қалбаки камбағаллик, очарчилик, ирқчилик ва шунга ўхшаш сабаблар билан
курашда ишлатишди.
Равшанлигига қарамай замонавий либерализм, инсон ўзича раҳмдил, шунинг учун яхши
жамият ва илғор ривожланиш сифатлироқ ҳаётга олиб келади деган фикрда қаттиқ туришни давом
эттирмоқда. Соғлом идрок бу фикр ёлғон эканлигини аниқ кўрсатаяпти.
Либерал жамоат дунёни ўзгартирмоқчи эди. Бироқ ижтимоий муаммоларнинг чандиғини
ечиш учун, либераллар бошқа ипни тортишди. Улар ўйламасдан инсон ҳуқуқини ҳимоялашга, қуролланишга қарши, очарчилик ва камбағалликка қарши курашга ўзларини ташлашди. Бу ҳамма
глобал муаммолар ҳақиқий ва ечимини талаб қилади, бироқ либераллар бу муаммоларни тўғридан
тўғри еча бошлаб, бошқа томондан бошлашди. Жамоат ичидаги хизматни четда қолдиришди – энг
муҳим ишлари жамоатдан ташқарида эди.
1966 йилда Умумжаҳон жамоатлар кенгаши (УЖК) “Жамоат бу жамоатдир” деган шиорни
қабул қилишди. Бу сўзлар ортида нима турарди? У ҳам оддийгина, кейинчалик, 1986 йили қабул
қилинган “Дунё жамоатга ўзиникини ўткизмоқда” деган шиорни англатади. Бу қўрқинчли шиор
либерал жамоатнинг бузилиши ва ағдарилишини кўрсатади.
Жамоат бу дунёни ўзгартиришга қанчалик кўпроқ ҳаракат қилса, дунё жамоатни шунчалик
кўп ўзгартираяпти. Бу ҳақиқат либералларнинг эътиборидан четда қолди. Жамоатни қайиққа
ўхшатса бўлади; сув қайиқда эмас, қайиқ сувда бўлиши керак. Либерал қайиқда сув шунчалик
кўпайиб кетдики, у ҳатто чўка бошлади ва ундан сувни олиб ташлаш учун қўл ва челаклар етмади.
Либерал жамоатнинг хатоларидан қандай сабоқ олиш мумкин? Жамоат ўзидан воз кечиб, дунёга таъсир кўрсатаяпти. Ричард Нейгауз либераллар менсимаган керакли таркибни қўшадилар:
”Жамоатни дунё билан муносабатларининг калити — бу унинг Худованд билан бўлган
муносабатларидир”. Худо билан бўлиш – жамоат шуғулланиши керак биринчи нарса айнан мана
шу. Либерал жамоат дунёни ўзгартира олмаганининг сабаби, фақатгина дунё, тана ва иблис билан
жанг олиб боргани эмас. Бунда яхши ҳосил олиб кела олмаган Инжилий жамоатнинг “азамат
йигилари”нинг ҳам хатоси бор. Либераллар шогирдлар тарбиялаш Инжилий амрларни ва Инжилни
дунёга воизлик қилишни маълум қилаётган пайтда, Инжилий масиҳийлар ўзларининг
бепарволигидан жамоатда банд бўлиб, буйруқларга бўйсунмас эдилар ва “чақалик масиҳийликни”
ишлатиб – кўпни ваъда қилиб, талабни кам қилдилар.
Либерал жамоатлар учун шогирдлар тарбиялаш ҳаракати Инжилий жамоатларга номаълум
бўлган, ўзига хос муаммодир. Инжилий жамоатда Инжилни ўрганиш, умумжаҳон хушхабарчилик
ва миссионерлик ишлар билан шуғулланиши зарур экани ҳақида ҳеч ким баҳслашмайди; қарама-қаршиликлар буни бажаришда қандай усуллардан фойдаланишдадир. Инжилий жамоатга
қараганда, либерал жамоат барча бу машғулотлар кераклигини принципиал курашда
15
исботлайдилар. Шунинг учун либерал жамоат рамкасида шогирдларни тарбиялашни олган чўпон
илоҳиёт ақидалари ҳақидаги назария ва услубийликларни назарда тутиб, икки соҳада жанг олиб
бориши керак.
Бунинг учун либерал жамоатда жудда қиммат нарҳ тўлаш керак бўлмоқда. Ўз
мавжудлигининг асосларини йўқотган диний ташкилот – Жамоат бурчини бажариш учун энг
ноқулай жойдир. Бу ишга киришган ҳар бир инсон яхшилаб ўйлаб кўриши керак, ҳаражатларни
ҳисоблаб, қийинчиликларни ўз зиммасига олган ҳолда йўлга отланса бўлади.
Шогирдликни нотўғри изоҳлаш
Шогирдлик сўзи Инжилий маълум бир услубда ишлатилаётган атамага айланди. Кўплар бу
сўзни қандайдир бир муҳим нарса билан, Масиҳ изидан боришда тўғри алоқадор эканлигига
боғлашади, бироқ у кўпчиликка ёқмайди, чунки бу сўз ортида қандайдир муҳим нарса борлигини
тушунишади. Улар учун шогирдлик — бу Муқаддас Китобни ёд олиш билан боғлиқ бўлган
зерикарли, қизиғи йўқ, бир оҳангли доимий ибодатлар, Худованд Сўзини таҳлил қилиш, қўшниларни масиҳий имонга келтириш ва албатта, ҳар қандай лаззатларни рад этишдек ҳаётдир.
Ана шу асосда улар, бу “таркидунёчилик” фақат хизматчиларга хос, лекин ҳеч ҳам оддий
имонлиларга тўғри келмаслигини айтишади.
Шогирдликни шундай нотўғри талқин қилишдан озод бўлиш учун, ижодий ёнишга тўлган
унинг ҳақиқий ҳаёти кўрсатилган (3 бобга қаранг) шогирднинг Инжилий суратини англаб олиш
керак. Бу Инжилий сурат пухта тайёрланмаган шогирд бўлмаслигига аниқ кўрсатади. Агар у
бўлса, унда шогирдликка тегишли бўлган ҳамма руҳий истъедодлар, ҳаётий қийинчиликлар ва
бошқа шахсий ҳолатлар пайдо бўлади. Худованд ҳар бир имонлида шогирдни кўршини истагани
ҳақида аниқ айтади. Шогирдликни нотўғри таҳлил қилинишини олдини олиш учун буни тушуниб
олиш муҳимдир. Бундай адашмовчиликни енгишга Худованднинг аниқ ифодаланган мурожаати ва
шогирднинг Инжилий сурати ёрдам беради.
Баъзилар тушунмовчиликдан, бу ҳақда кейинчалик батафсилроқ гаплашамиз, шогирдликни
қолипга солинган аниқ маҳоратлар, жамоат ёшларига ва нотинч ишқибозларга тегишли тадбирлар
ёки ишларидан бири, деб ўйлашади. Улар: “чўпон, миссионер бўлишни истасанг ёки тўлиқ
ставкада ишлашни хоҳласанг – унда шогирдлик сен учун”- дейишади. Ўзини шогирдлар
тарбиялаш ишига бағишлаган ҳар бир чўпон, бундай адашмовчиликларга дуч келади.
Бахтли инсонлар кам бўлмаса ҳам, ишонаманки қўлингизни юрагингизга қўйиб, албатта
сизнинг жамоат раҳбарингиз кучли дейишингиз мумкин, шунга қарамай умуман олганда, Инжилий жамоатлар биринчидан раҳбарлик савиясида “оқсайди”. Жамоатда нопрофессионал
раҳбарлик орасида муносиб биродарлар йўқлиги; серҳосил олиб келадиган имонлилар бўлиши
мумкин бўлган оддий жамоат қатнашчиларининг камлиги; жамоат етакчилари орасида бошқа
шогирдларни ўргата оладиган шогирдларнинг йўқлиги; жонбозлик билан имонда ўсаётган ўз
таъсир доирасида намуна кўрсатаётган ва бошқа одамларда “нусқа тайёрловчи” одамларнинг
йўқлиги — булар ҳаммаси маҳалий жамоатнинг ҳаётий кучдан қолиш факторларидир.
Бу ерда бошқарувчи лавозимларда ҳаваскорлар билан биргаликда ишлашга ҳаракат
қилаётган чўпон юқорида белгиланган тўсиққа дуч келади. Кўпгина ҳолларда ҳаққонийсизликда
яшаётган бошқарувчилар чўпонларга ўз вақтларини қандай ўтказишни ва нима билан
16
шуғулланишга кўрсатиб туришади. Бу хаваскор-хизматчилар ибодат қилишмайди, изланишмайди, ўқишмайди, Муқаддас Китобдан оятларни ёд олишмайди. Кўпчилиги Масиҳга биронта ҳам
инсонни келтиришмаган. Олдига дунёни қутқариш мақсадини қўйиб, бирорта ҳам шахсни
Масиҳга келтирмай, қандай қилиб ташкилот раҳбари бўлиши мумкин – мана ўша жамоат сири.
Бундай иккиюзламачиликни ҳатто дунёвийларнинг хизмат алоқаларида топа олмайсиз.
Шунингдек, бундай бошқарувчи бирордарлар на насиҳат, на кўпайтиришни билишади ва буни
қандай қилишни ҳам билишмайди. Бундай завқсиз келажакли касаллик бутун жамоатни енгиши
тўлиқ равшан. Нима қилишни ҳаққонийларга нопоклар буюргани — бу ташкиллашган
жамоатнинг энг катта гуноҳларидан бири.
Чўпон-мураббийнинг вазифаси – шогирдлар тарбиялашни жамоатнинг энг муҳим хизмати, деб ҳисоблаш. Бунинг учун уч нарса талаб қилинади:
1. Бу қарорни минбардан эълон қилиш; шогирдлар тайёрлашни хизматлар рўйхатида биринчилар қаторида
қўйиш керак, деб ҳисоблаш.
2. Бу ҳақда жамоат матбуотида расмий эълон қилиш; жамоатнинг руҳий соғлигини кўрсатувчи қонунли, сонан
ўлчовли мақсадларга эга бўлиш.
3. Бошқарувчилар миқёсида насиҳат бериш. Бу етакчи биродарлардан мураббий бўлишларига ўқитиш ва талаб
қилишдир.
Бу иш айниқса давлат жамоати шароитида қийин.
Жамоат бошқарувчилари ўқий олишлари ҳақида чўпон билиши керак. Улар ўз ҳаракатлари
ҳақида ҳисоб бера олишадими, Инжилни ўрганиш тажрибасига эга бўлишга, ибодат қилишни, хушхабар етказишни ва ҳоказларни ўрганишга тайёрми? Жамоат бошқарувчиларининг тўлиқ
соғайиб кетиши — бу “қонли кураш” ишидир. Чўпон-мураббий тўсиқларга дуч келади; руҳий
жанг бошланади.
Баъзан чўпонлар ҳатто ўзларининг шогирдликда бирга ишлаганларнинг ҳақиқий
муносабатлари ҳақида ўйлашмайди ҳам, чунки ишловчилар ўзлари у ҳақда билишмайди. Бир
чўпон ўзининг шогирдлар тайёрлашга муносиблигини сезгани учун уни жамоатга ишга таклиф
қилишди. Одамларга тез ҳолда хизмат қилиш ишини ўргатиш керак бўлганда жамоат оғир аҳволга
тушганини сезиб, жамоат кенгаши жамоат хизматларига қарашлари тўлиқ уларникига ўхшашини
кўриб, ўша одамни ишга таклиф қилишди. Аммо янги чўпон шогирдлар билан машғулотлар
бошлаганидан сўнг, уларга биродарлар кенгашидан бирортаси ҳам қўшилмади. Чунки бошқарувчи
биродарлар фақат ўзларини масъулиятли, Худодан қўрқадиган инсонлар, деб ҳисоблашар эдилар, бошқаларни эмас; бу ерда шундай хулоса: шогирдлар тайёрлаш улар учун эмас — бу
бошқаларнинг иши. Бу мураббийлик-шогирдлик янги руҳий бошқарувни яратганини аввалги
бошқарувчилар сезмагунича ҳаммаси яхши бораётган эди. Икки бошқарув тизимининг қарама-қаршилиги бошланди, тўда пайдо қилиш ва уларни устунроқ қўйишда айблашлар бошланди. Ўша
“тўдани” қўпорувчилик фалолиятини фош қилиш учун Инжилий машғулотларга тасодиф
текширувлар билан “айғоқчиларни” юбора бошлашди. Шогирдлар жамоатни олиб бораётган янги
йўналишга асосан ўзгаришга қодир бўлмаган етакчи биродарлар ён бериб, имонда ўсиб
шогирдларга қўшилишлари ёки жангни давом эттиришлари керак бўлади.
Чўпон етакчи биродарларни камситмасдан ва жамоатни бўлмасдан ҳам жамоат
бошқарувига яҳлитликни қайтара олади. Ҳеч қачон жамоатга унинг бошқарувчилари ўз
вазифаларини бажармаганлари ҳақида айтмаслик керак; етакчи биродарларни ҳеч қачон
камситманг ва қаътий оҳангда ҳеч нарса айтманг. Уларни бошқаларга, кўпроқ тўғри
келадиганларга алмаштириш ҳақида ҳеч қачон жар солманг. Бу масалани бир усулда ҳал қилса
17
бўлади – уларни севиб, Худовандимиз Каломини ўргатиш ва Худовандга Ўз иши билан
шуғулланишга қўйиб бериш керак.
Бу ерда жамоатнинг бу мураккаб муаммоси ҳақиқийлигини тан олиш жуда муҳим ва
бундай иқрордан сўнг қатъият ва донолик билан уни бажаришга киришиш керак. Ўзимизнинг
жамоатни яратиб, мен биринчи чўпонлар гуруҳини туздим (жамоатга қатнашувчиларни ва уларни
назорат қилувчиларни мен мустаҳкам жамоат етакчилари коллективи, деб атайман) ва шу гуруҳга
услубан саводли, тажрибали жамоат хизматчиларини киритдим. Расмий давлат жамоатларида
бундай одамларни тайёрлаш жараёни бир неча йилга чўзилади. Аммо булар бўлмагунча, орқага
чекиниш мумкин эмас – маҳкам туриш зарур.
Буюк топшириққа нисбатан ўз муносабатларининг муаммаоларини қийинчилик билан ҳал
қилишга ҳаракат қилаётган биродарлик кенгашлари кўпми? Уни тушунадиганлар кўпми?
Ифодалай олганларчи? Ҳаттоки буни нима эканлигини ва у ҳақда қаерда ёзилгани ҳақда
биладиганлар? Ўз жамоатларининг итоаткорлиги ва Худовандимиз топшириқларини амалга
ошириш ҳақида айтаяпман, чунки ана шулар жамоатнинг йўналишини ва фаолиятини аниқлашади.
Агар жамоат етакчи гуруҳлари “уй бошқариш” муаммоларига эътибор берганидек, жамоат
вазифасини бажариш ва фикр юритишларига ҳам шунча вақт ажратсаларгина жамоат ҳаётий кучга
эга бўлади ва ҳаракатда бўлади. Биродарлар кенгашларининг кўпчилик қисми 95 фоиз вақтларини
жамоат бошқарувчилари қатнашишлари талаб қилмаган жамоат-хўжалик муаммоларига
бағишлашадилар. Масиҳийликнинг “улкан” муаммолари молиявий таъминлаш масалалари ва ерни
ишлатиш муаммолари, Муқаддас Китобнинг белгиланган матн қисмларини ёд олиш, сажда
қилишни бир қисмини бошқа йиғилишга ўтказишни режалаштиришдан иборат.
Шуниси ғалатики, бу бемаънилик комедиясига жалб қилинганларнинг деярли ҳаммаси
ундан нафратланишади. Уларга ўз йиғилишларига бориш ёқмайди; бошқарувчи бўлишдан аввал
уларнинг ҳаёти ҳақиқатдан ҳам қандайдир аҳамиятга эга, деб ўйлашарди. Ҳозир уларнинг
иҳлослари қайтган, руҳий тушкунликка солинган – бошқарувчилик зерикарли ва бемаза ишга
айланди.
Жамоатнинг ўртача етакчиси Буюк топшириқни жиддий қабул қилмайди, чунки у уни яхши
ўрганмаган. У Инжилни бориб ваъз қилиш буйруғи фақат қулоғида. Бутун жаҳонга хушхабар
етказиш муҳимлигини у тушунади. Хушхабарни бутун жаҳонга ёйиш унга қанчалик
тааллуқлилигини пайқамайди ҳам. У Буюк топшириқни жамоатнинг миссионерлик кучлари билан
деярли бутунлай боғлаб қўйган. Тегишли қўмита кенгаш қарорига асосан миссионерлар
лойиҳаларини қўллаб-қувватлаш учун фонд ташкил қилганда, у бу нарса ўзини оқлай олмайди, деб
ҳисоблайди.
Ўзига хос бошқарувчи биродарлар ўзлари фараз этишларича, Буюк топшириқни
бажарилишига қўлдан келганча хисса қўшишади, шу билан бирга миссионерларга кўп маблағ сарф
этишга йўл қўйишади. Албатта, бунинг ҳаммаси зарур ва бусиз чет эл миссияси яшаб кетолмайди.
Бироқ шуниси аниқки, уюшмадаги биродарлар Буюк топшириқни жиддий қабул қилишмайди, чунки уни шахсий ҳаёти ва хизмати билан боғлашолмайдилар. Э, ҳа, уларда имонлиларни турар
жойларига бориш режалари бор ва бу режада, чамаси, хушхабар ҳақида қандайдир тадбирлар
кўзда тутилган. Улар яна Нажоткорга муҳтож бўлган шахсларни қўлга киритиш учун ҳар якшанба
чўпон ҳам ўзининг Инжилий тўрини ташлаши бежиз эмас, деб билишади.
18
Жамоат бошқарувчилари ўзлари ва ҳар қайсиси ўзи хушхабар етказганида; агар ўзларининг
Исога бўлган имонлари ҳақида гувоҳлик беришганида; агар шогирдлар тарбиялаётган
бўлсаларгина Буюк топшириқни жиддий қабул қилишади. Бундай олганда, улар кўп йиллар
давомида мураббийлик билан шуғуллангани учунгина бошқарувчи, деб ҳисобланишадилар.
Аввалгидек, уларнинг мураббийлик хизмати улар учун бош хизмат, деб ҳисобланиб қолади. Улар
уни жамоат хизматининг керакли ўринга қўйишади ва унинг аҳамиятини тушунтириб, энг муҳим
ишни қилмоқдалар; бундай хизматда улар намуна кўрсатмоқдалар.
Буюк топшириқни жиддий қабул қилиб, етакчилар муҳим муаммога дуч келмоқдалар, чунки жамоат бошқарувчилари кўпайишга интилишлари лозим. Бу жараён одамларни имонга
келиш фурсатидан бошлаб, уларни ўқитилган мураббийларга айланишигача давом эттирилиши
зарур. Жамоат бошқарувчиларининг вақтини ва ижодий кучини кўпи ана шунга сарфланиши
керак. У жамоат қатнашчиларини амалий шогирдлик билан биргаликда олиб бориши лозим. Буюк
топшириқни жамоат раҳбарлари учун жиддий қабул қилиши — бу ўзларини вақтларини ва
уринишларини кўпроқ шогирдлар тарбиялашга сарф қилиш демакдир.
Ўзига хос жамоатнинг бошқарув гуруҳи — бу ҳақиқий маъмурий-хўжалик қўмитасидир.
Демак, бошқарувчилар томонидан ўз ўрнини тушуниш, унинг тайёргарлиги ва жамоат ҳақида
таассурот — бунинг ҳаммаси чўпон-мураббий учун катта жасурлик ва меҳнат талаб қиладиган
синов бўлади. Бошқарувчи биродарлар Буюк топшириқни жиддий қабул қилишлари учун, чўпон-мураббий уларга насиҳат бериш ҳуқуқига эга. Масиҳга итоат қилиш ва ҳосилдор хизмат ана
шундан бошланади.
Клерикализм
Жамоатнинг руҳий соғломлиги учун чўпон-профессионал жиддий хавф бўлиб қолмоқда.
Тони Уолтерс (Tony Walters) шундай деб ёзади: ”Чўпонлар, хизматчилар ва руҳонийлар
ҳукмронлик қилаётган жамоат, муҳтожликдан қутилиш учун устидан онаси ҳукмронлик қилаётган
бола, ёки устидан шифокорлар ҳокимлик қилаётган тиббиёт ёки устидан оммавий эҳтиёж
ўзиникини ўтқизаётган иқтисодиётдан кўпроқ имкониятга эга эмас”.
Хавф сабаби жамоат яхши ўргатилган чўпонга унинг меҳнати эвазига тўлашда эмас.
Профессионал чўпон ва нопрофессионал масиҳийларнинг фаолияти орасида табиий фарқ бор, шунинг учун улар орасидаги тенгсизликда ҳеч қандай ёмонлик йўқ. Чўпон жамоатнинг яхши
саводли бошлиғи сифатида нопрофессионал чўпонни ёки хизматчини Масиҳ ишида ўз
вазифаларини бажаришга ўргатади. Қисқача айтганда, чўпон ўз ортидан жамоат халқини хизматда
олиб боришда ҳеч қандай гуноҳ йўқ. У бунга ўқитилган ва унинг бурчи шундай. Бу табиий фарқ
доимо бўлади.
Бироқ клир ва дунё орасидаги чуқур фарқни алабатта тушуниб олиш керак ва бу тўғрисида
кўп музокара қилишади. Клерикализм касбий тайёргарликка эга бўлган, руҳоний унвонли шахслар
хизмат билан шуғулланиш кераклигидан келиб чиқади. Чўпон хизмат ишига муқаддас инсонларни
тайёрлаш таълимоти машҳур ва таниш бўлса ҳам, хақиқатда у кам ишлатилади. Ҳозир ҳам чўпон
уч нарса билан шуғулланиши керак деган “темирбетон” фикр қолган: 1. Ваъзларни тайёрлаш ва ўқиш. Бу тагида мустаҳкам Инжилий асосга эга бўлган тўғри тушунча.
2. Бошқарувчи сифатида чиқмоқ. Чўпон - бу жамоатнинг бош маъмури, деб ҳисоблашади. У тартибни назорат
қилиб, жамоат механизмини “юритиши” керак. Бошқарув ва маъмурлик бир-бирига қаттиқ боғланган бўлгани
учун, жамоат ноҳақиқий тасаввурлардан келиб чиқиб, турли вазиятларда тез-ез чўпон шахсида ҳам
руҳонийни, ҳам бажарувчи бошқарувчини кўради.
19
3. Жамоатга қатнашувчилар ҳақида ғамхўрлик қилиш. Чўпон чўпонлик ғамхўрлигини қилиб, касалларни
кўришга уйларига бориши лозим, никоҳ ва дафн этиш маросимларини ҳам ўтказиши керак. Бундан ташқари
чўпоннинг анчагина бошқа расмий машғулотлари бор: турли қўмита мажлисларида қатнашув, молиявий
ёрдам берувчиларни излаш, талаба ёшлар учун турли кечалар ўтказиш ва ҳоказолар. Чўпон ваъз айтади, маъмурчилик қилади, уйларга боради, ғамхўрлик қилади ва маслаҳатлар беради.
Юқоридаги оммавий тилакларнинг баъзиларида инжилий асос бор, лекин ҳозирги пайтдаги
чўпонга нисбатан талабларининг кўпчилиги ундай асосга эга эмас. Бундай вазиятда чўпонни
қўлидан ҳар иш келадиган ва ҳамма нарса учун жавобгар, деб ҳисобланган тўсиқ пайдо бўлади.
Бир сўз билан айтганда – у хизмат қилади. Бироқ юқоридаги чўпонга бўлган тилаклар унинг бош
вазифасини – Худованд халқини хизмат ишига тайёрлашга вақт қолдиришмайди. Бундай кўп
сонли талаблар мураббий-чўпон учун на ваколат, на вақт қолдиради.
Бундай вазиятдан чиқиш йўли бор (4-бобга қаранг), лекин билингки, сизнинг йўлингизда
жиддий тўсиқлар пайдо бўлади. Менинг сизга маслаҳатим – воизхонлар йиғилишларида
ўзингизнинг энг муҳим бўлган нарсаларингизни аниқ ва равшан ифодаланг. Уларга Худованд
сизни нимага чорлаганини сўзлаб беринг. Бу ҳақида улар қандай фикрда эканлигини тушунтириб
беришини сўрашни унутманг. Агар сизларнинг орангизда катта келишмовчиликлар бўлиб, ҳеч ким
бўйсунишни истамаса, баҳслашманг.
Бошқарувнинг экстремистик шакллари
Нопок ва бўйсунмайдиган одамлар бошқаришга йўл қўйган жамоат бошқарувининг ҳар
қандай тури ёвузликдир. Ҳар қандай тўғри фикр юритувчи инсон бу сўзларга қўшилади, бироқ
турли фурсатларда тез-тез айнан шу бўлади: бошқарувда пайдо бўлган нопок ва бўйсунмайдиган
одамлар жамоатни хўрлашади. Шу қаторда жамоатлар икки муҳтожликка дуч келади.
Биринчидан, қарорларни қабул қилиш ҳуқуқига одамлар чегараланган сонигина эга
бўлишлари мумкин. Бундай олганда, бу хавфли эмас, чунки жамоат бошқарувида бир неча
истеъдодли ва ростгўй одамлар бўлса, ташкилот яхшироқ ишлайди. Бу одамлар бошқарувсиз ва
масъулиятсиз бўлганларида хавф туғилади. Ҳокимият қайсарлик қилиб, уни ушлаб қолишга
ҳаракат қилаётган ўша камчиликнинг қўлига ўтганда жамоат талофотга учраши мумкин.
Иккинчидан, бундай муҳтожлик ҳам биринчисидан кўпроқ учрайди, кўп сонли қарорларни
қабул қилишда кўпчилик қатнашиши мумкин. Бундай муҳтожлик жамоат ичида
келишмовчиликларга олиб келади. Бошқариш учун тегишли тайёргарлиги, маълумоти ва
мутахассислиги бўлмаган одамлар руҳий мураббийлар ўрнига у ёки бу қарорларни қабул қила
бошлаганларида, жамоатни Худованд кўрсатган йўлидан оздираётган кўпгина хатоларга йўл
қўйишга айланди. Бундай бошқарув усулида жамоатнинг ҳар қандай аъзоси агар у “яхши номга эга
бўлса” бу ёки бошқа вазифани қўлга киритиш мумкин, бироқ обрўли одамлар кўп, лекин улар
Инжилни билишмайди, қўпол ва бузғунчилик руҳига гирифтор. Бундай одамлар бошқарувга
тегишли тайёргарлик, маълумот ва керакли мураккаб руҳий масалаларни ечишга қўйилганда
фалокат тоғ ортида эмас. Бунга яна америкаликларнинг демократияга нисбатан севгисини, шафоатини, ўтинишларини ва илтимосларини, жойлардан тасодиф таклифларни, сиёсий
ўйинларни ва яна бошқа нарсаларни қўшсангиз сизда халқ жойлардан бўлаётган таклифлар бўйича
сайловчилар коммисиясига номзодлар кўрсатаётган система пайдо бўлади. Шундай қилиб, ҳаваскорларни танлашади. Бундай сайловлар одамлар ўйлаб топган бемаънилик ва бу нарса
жамоат бошқаришини деярли имкониятсиз ишга айлантиришади.
20
Бундай муҳитда шогирдлар тарбиялаш хизмати жуда оғир бўлади; ёки у мина майдонига
айланади. Мураббий-чўпон бошқариши керак. У жамоат олдида жавобгар бўлса ҳам, жамоат унга
ўзини бошқаришида эркинлик бериши керак. Мураббийликка ҳаваскорларни ва тушунмайдиган
одамларни сайлаш билан чўпонни қўлларини боғловчи ҳар қандай бошкарув тури ҳеч нарсага
ярамайди. Бошқарув ва масъулият орасида тенглама бўлиши керак. Жамоат ўз бошқарувчиларига
итоат қилиши керак (Ибр. 13:17). Бошқарувчилар эса яхши ўрнак кўрсатишга ва Худонинг
сурувини яхши боқишга мажбурдирлар (1 Бутрус 5:1-3). Икки тарафлама фойда учун етакчилар
шараф билан жамоатни ўз ортидан олиб бориши лозим, жамоат эса ҳархиллик билан улар ортидан
боришлари керак. Жонли жамоат – қувончли натижадир.
Бизнинг давримиздаги кўпгина жамоатларда бўлиб турган экстремистик бошқарув турлари
жамоатни самарали бўлишидан маҳрум қилади. Мураббийлик очиқлик вазиятига ва мураббийлар
учун эркинликка муҳтож. Чўпон ижодий режаларида ҳаракат учун бўшликка эга бўлиши керак.
Тенглашган бошқарув турларини ўрнатишга ҳаракат қилинг; ўшанда сизда шогирдларни
тарбиялаш имконияти пайдо бўлади.
Маданий мунофиқлик
Маданият деганда мен “ўз ифодасини мусиқада, рассомчиликда, адабиётда, кино ва
телевидениеда топган жамият эътиқоди тизими”, деб тушунаман. Бунга кучли технологик
омиллар, оммабоп фанлар ва маблағ, спорт, таассуротли томошалар орқали хокимларни
юксалтириш киради. Маданиятни мураббийликка қаршилик усуллари тўла (комплексли) ва
турлича. Бу ерда фақат бир нечасини айтиб ўтаман.
Оммавий ахборот воситалари ва ақл. Америкаликлар кўпроқ вақтларини ишга, кейин
уйқуга ва оммавий ахборот воситаларига, охиридагина бошқа кундалик фоалиятларга
бағишлашадилар. Агар ўртача америкаликнинг оддий кун тартибини олсак, унда шундай хулоса
келиб чиқади – саккиз соат у иш жойида бўлади, етти соат ухлайди ва беш соат атрофида турли
оммабоп ахборот воситаларига сарф этишади. Америкаликлар учун телевидение энг муҳим
нарсага айланди, шунинг учун Америкада оммавий ахборот воситаларига катта аҳамият берилади.
Ҳамма жойда социологлар оммавий ахборот воситалари инсон қадриятига, йўналтиришларга, ҳаёт
тарзига ва дунёқарашига жуда катта таъсир кўрсатиши билан рози.
Агар мен сизнинг душманингиз бўлганимда, Худонинг стандартларини шубҳага солар
эдим. Ўзимнинг хазинамдан энг кучли ахборот воситаларини ишга киритар эдим: кино ва
телевидениени. Мен сизларни ўзингизнинг ҳис-туйғуларингиз ёрдамида кайфиятингизга таъсир
ўтказар эдим. Ҳиссиёт йўлларингиз орқали яширин хаёлларингизга кириб, ўз фикрларимни
уқтириш учун ҳаётни фожиали кўрсатар эдим. Бу учун мен қон оқимини, зўровонликни, шаҳвоний
саҳналарни ишлатар эдим ва сиз ёвузликнинг аниқ турларига нисбатан туйғусиз бўлиб
қолганингизгача ҳужумни давом эттираверардим. Сизнинг душманингиз бўлганимда, шайтон
Адан боғида бизнинг энг катта онамизга айтган: “ҳақиқатдан ҳам Худо шундай дедими?” (Ибтидо
3:1) сўзларини қайтаришингизга ҳаракат қилардим. Мен сизни уялтиришни истар эдим; ҳақиқатни
қоронғилаштириб, фарқсизлаштиришни ва хаёл билан ҳақиқат орасидаги чегарани олиб ташлашни
истар эдим.
Американи телевизор ўргатади... камолотга етгандан кейин ҳар ким ўзининг устозидан
бўлур (Лқ. 6:40). Оммавий ахборот воситалари жамиятимизнинг ахлоқий тарзини ўзгартирди, сизни ва мени ёвузликка нисбатан туйғусизлаштирди, ҳақиқат ва ёлғон, солиҳлик ва фосиқлик, адолат ва адолатсизлик, эзгулик ва иллатлар орасидаги қирраларни ўчирди.
21
Жамоат курсисида ўтирган одамни Худонинг Каломидан кўра, кўпроқ телевидениенинг
маҳсулоти, деб таърифланади. Унинг дунё қараши Муқаддас Китобга асосланмаган; у уни ўраб
олган маданиятнинг шогирди. Оммавий ахборот воситаларида бурч ҳақида сўз юритилганда, аҳлоҳий бурчни назарда тутишмасдан ҳомиладор бўлишдан сақланадиган воситаларни назарда
тутишади. Ҳомиладорликни тўхтатиш (қотиллик) — бу аёлнинг ҳуқуқи; шаҳвоний активликни
намоён қилиш (зино) — бу сенинг инсоний ҳуқуқинг, то ҳомиладорликдан сақлангунингча; эр ёки
хотинга зино қилиш (хиёнат) — бу эртами-кеч ҳар қайси соғ, эркин одамлар билан бўлиб
ўтадиган нарса; калтафаҳм экстремистларни (масиҳийларни) мактабларга ва жамият идораларига
яқин ҳам келтириш мумкин эмас ва бундай қўшнилардан Худо асрасин.
Жамоат курсисида ўтирган инсон эшитганига ишонмайди ва натижада масиҳий бирлашма
ахлоқий абсолютдан четлашади. Чўпонни айтганлари маданиятга зид келади. Худонинг Каломи –
абразив, аниқ, икки маъносиз, керак пайтда ва керакли жойда эшитилганда силлиқлайдиган
қумқоғоз. Американча идрок бўшашиб қолди; у хўра бўлиб қолди ва ўшандан кўп оддий
имонлиларда ички тескари дунёқарашли тартиб келиб чиқди.
Истеъмолчи ахлоқ. Чўпон инсонларга ваъз айтади: қанчалик имон кўп бўлса, шунча яхши; қанчалик томоша қизиқарли бўлса, у шунчалик аҳамиятли бўлади; ҳаётда энг муҳими — бу ундан
завқланиб яшаш; инсоннинг асосий эҳтиёжларини таъминлаш керак – яхши уй, икки машина, тўланадиган уч ҳафталик отпуск, қаерда бўлса ҳам уйдан узоқроқда, жумадан душанбагача дам
олиш имконларига эга бўлиш; агар сиз Кариб оролларига бормаган бўлсангиз, спорт билан
шуғулланиш учун костюм ва видеомагнитафонингиз бўлмаса, демак сизни алдашибди. Бойликлар
энди эҳтиёжларга алмаштирилди; эҳтиёжни қондирилиши асосланган ахлоққа муҳтож. Шунинг
учун ҳозир “шон-шуҳрат қозониш” демасдан “эҳтиёжлик” дейишади.
Содиқликка эришиш қийин. Мураббий-чўпон келажак мақсадларга давомли содиқликни
талаб қилганда, у жуда кўпни талаб қилади. Масиҳийча хабарни ўзи етарлича “абразив”дир, аммо
уни шогирдликни кераклиги турида уқтирсалар, унда ишқаланиш кучи кўпаяди. Чўпон таклиф
қилган усозлик-шогирдлик мавжудлиги давомли содиқликни талаб қилади. Америкача орзу ҳамма
нарсага дарров эга бўлиш, бу эса юксак маънога тўлган масиҳийча ҳаётга қарши туради.
Мажбуран қабул қилинадиган ҳаёт тарзига мувофиқ бўлишни хоҳлаб, ўз бурчини бажара олмаган
масиҳийлар материализмга содиқлигини кўрсатишади. Ҳақиқий устозлик учун калит — бу
халқнинг ҳозиржавоб муҳтожликларини қониқтирилишидан воз кечиш истагидир. Шогирдлик
маҳкам ўрнашиб, биринчи ҳосил келтириши учун беш йилдан кўпроқ вақт талаб қилинади.
Кўпгина чўпон ва жамоатга қатнайдиганларнинг бундай саёҳатларга нисбатан руҳий иштаҳалари
йўқолди.
Дунёвий усулларнинг мослашиши. Жамоат рекламаларининг ижобий томонлари, оммавий фан ва замонавий технологияларининг усуллари ва техник йўллари Масиҳга хизмат
қилиш ишида ёрдам берганда уларни ишлатиш керак. Мен демография, психография, телемаркетинг ва ихтисослашган маркетинг тизилишларининг кўрсаткичларини жалб
қилмоқдаманми? Ажойиб! Аммо лекин Худонинг иродаси бўйича менинг жамоатимни қурилиш
ўрнини аниқлашда демография ҳал қилувчи омил бўлса, демак демография Муқаддас Руҳни суриб
чиқарди. Агар у ёки бу гуллаб-яшнаётган жамоатларнинг ўзига хос ҳусусиятларини оддийгина
ўзларининг амалийлигини кўрсатгани ва Инжилга мос келмагани учун “Грааль қадаҳи” бўлса, унда демак мен прагматизмни бу мартабага кўтарган бўламан.
Агар психография менинг ваъзимнинг мазмунини ва одамларга муносабатимни аниқлаб
берса, демак мен реал “сафсатаси” олдида тизза чўккан бўламан. Дунёвий усуллар кўп бошқарувчи
биродарларни ўзига жалб қилди. Масиҳий имонлилар саноқли одамларни жалб қиладиган энг янги
22
воситаларнинг қармоғига илинишади – телемаркетинг, замонавий брошюра ёки мусиқавий томоша
бўлсин. Умуман олганда ёндашиш жамоат аъзоларидан атрофдагиларга ўзларини Масиҳ ҳақидаги
гувоҳлигини яхшилашдан кўра, жамоат етакчиларидан кўпроқ ижодий фикрлашни ва маблағ
излашни талаб қилади.
Биз тезкорликни ва енгилликни истаймиз. Биз нолдан минггача аъзоларга фақат ўнсаккиз
ой ичида телемаркетинг, ваъзлар психография таҳлили, махсус буюрган мусиқа ва драматик
кўринишлар ёрдамида ўсган жамоатлар ҳақида турли ҳикояларни тинглаймиз. Бундай Геракл
жасоратларни қўлга киритган соҳибкор-чўпонлар “шон-шарафларга муҳтож” бўлган чўпонлар
олдида сўзлашади, улар эса ҳайрат билан қулоқ солиб, ўзларининг жамоатларига қайтганда, тезлик
билан “иш берадиган” усулларни ишлатишга ҳаракат қилишади. Ҳозирги яшнаш учун яшнашга
иштиёқ, ғайрат ва завқ кўп чўпонларни ўз эътиқодларини ўзгартиришга мажбур қилди.
Масалан экзегетик тўғри ваъз, ибодат ва шогирдларни тарбиялаш каби чўпоннинг “сийқа”
машғулотлари одатдан чиқиб кетган. Энди биз жамоатнинг юксаклигини якшанба куни эрталаб
жамоатга келганлардан аниқлаймиз. Ваъзчи яхшими? Мусиқачилар маҳоратлими? Томошанинг
ўзи қанчалик ёрқин? Жамоат ҳалтачасига кўп сўм қўйишдими? Жамоатнинг иморатлари
чиройлими? Мана шулар руҳимизни иситади ва кўпчилик тўғри саволларни бермай қўйишди: бундай томошага қандай одамлар йиғилишди? Улар Масиҳ учун дунёвийларга боришмоқдами?
Худо билан мулоқотда яшашадими? Унга ушр ва қурбонликлар беришадими? Хушхабар етказиш
хизматига ўзларини бағишлашганми? Мана шу саволлар тўғри.
Мен дунёвий усулларга қарши эмасман. Мен фақат аҳамиятли, керакли, муҳим, деб
кўрсатганларини қабул қилмайман. Ҳа, жамоат оломонни йиғиб ва айниқса янги жамоатлар
ташкил этиб муваффақият қозонди. Лекин гап бу жамоатлар ва у ердаги одамлар билан нима
қилиш кераклиги ҳақида кетмоқда. Мана ўша, чўпоннинг ҳақиқий хизмати ва ҳеч қандай дунёвий
усуллар бу ишда ёрдам бермайди. Одамлар шогирдлиги ҳақида ғам ейиши учун ва яхши ҳосил
олиб келишни ўрганиб, дунёга боришлари учун Муқаддас Руҳнинг ғайритабиий ёрдами керак.
Дунёвийлар ёрдамидан қочманг, лекин доимо прагматизм хафви ҳақида ёдда тутинг.
Инжилий имонга хиёнат қилманг ва тўғри йўлдан озманг. Масиҳ бутун жаҳон жамоати оқилона
фикр юритадиган, Унинг шогрдлари яхши ҳосил олиб келадиган ва Масиҳ учун дунёга
борадиганлардан иборат бўлишини истайди.
Юзаки масиҳийлик. Масиҳий ёзувчиларнинг олий руҳонийси Д. Элтон Трубланд 1979 йил
ўзининг интервьюсида “Инжилий масиҳийларнинг Худога содиқлиги узилган гулга ўхшаб қолиб, ўзининг чуқур илдизидан жудо бўлганлиги ва бизнинг жамиятимизда инжилий масиҳийнинг номи
инсон учун қийматсиз бўлиб қолганлиги” ҳақида гапирган эди.
Машҳур ёзувчи Гилберт К. Честертон Гелбер Дж. Уэллснинг илмий-фанастик асарларини
чуқурлиги икки дюйм бўлган чексиз океан билан тенглаштирар эди. Балки ҳозирги инжилий
денгизда борт ортида бўлган инсон чўкиб кетмайди. Уэллснинг романлари каби, бу денгиз унга
тизза бўйи кўринади. Замонавий масиҳийнинг шахсиятида руҳий чуқурлик йўқ, шунинг учун
қийин пайтларда у ҳеч қаердан куч ололмайди.
Худосиз психология яна бир бутни яратди – ўзига топиниш. Инсон ўзи ҳақида ҳаддан
ташқари кўп ғамхўрлик қилади ва унинг ғамхўрлиги қандай қилиб жамият ишлаб чиқарган
эҳтиёжларнинг ҳаммасини қониқтиришдан иборат. Психология одамларни бирор нарсага эҳтиёжи
борлигини ҳис қилишга мажбурлаганидан яшайди; олдин ҳеч ким эшитмаган қандайдир руҳий
“муҳтожликлар” борлигини қайта-қайта айтиб туради. Реклама саноати ёлғон эҳтиёжларни ясаб, 23
одамларнинг ҳамёнларини бўшатиб, янги пайдо бўлган майда-чуда безакларга ташланишга
мажбур қилганидек, психология саноати ҳам янги ёлғон ҳаяжонли муҳтожлик пирамидаларини
тўқиб, уларни қониқтириш умидида одамларни типирчилашга мажбур қилади.
Суҳандон бизга қандайдир даҳшатли хабар етказди, аммо бу ҳақиқат; Инжил бизга
ҳақиқатни очиб беради ва янгилик шундай: психология бизни маҳфий билимлар билан
таништиради, лекин бу ёлғон, чақалик қалбакилаш. Америка жамияти бутунлай
“психологиялаштирилган”, унинг сўз бойлиги ва инсон муҳтожликлари фалсафаси жамоатни
қизиқтиришга қаратилган. Мана шунинг учун жамоат оиласида инсон унга маданият томонидан
ўргатилган ўша нотўғри саволлар ҳақида ўйлайди: Жамоат мен учун нима қилади? У менинг
эҳтиёжларимни қониқтирадими? Агар мен бу ерда қолсам ўзимни яхши ҳис қиламанми? Чўпон
менинг виждонимни қўзғатадими? Бу ерда мен истамаган нарсани қилишга мажбур қилмайдими?
Мана шу ва яна кўпгина шунга ўхшаш саволлар дунёвий психологик жамият томонидан илгаридан
ардоқланган ўзига топинишнинг натижаси сифатида маънавий жиҳатдан бузилганини кўрсатади.
Бу маънавий жиҳатдан бузилиш негизи шаҳвоний нарсаларга эрк беришда бўлган
“эҳтиёжларнинг илоҳияти”ни ривожланишига олиб борди. Мана шунинг учун бугунги кундаги энг
машҳур илоҳиётшунослик инсоннинг эҳтиёжларини дарров қониқтириш зарурияти ҳақида сафсата
сотади. Телевидение тўлиқ ва бутунлай бемаъни гап, деб аталиш “Соғ бўлинг, бойликда яшанг”
“идефиксга” берилади. Худо сенга шифо бермоқчи; Худо сени бойитмоқчи; сендан фақат бир
нарсани, яъни ишонишни талаб қилади деган гаплар билан инонтиришади. Худо сенга фақатгина
соғлик ва бойлик эмас, қўшимча равишда руҳдаги ранг-баранг қизиқарли, ҳиссий кечинмаларни
беришни истайди. Бошқача қилиб айтганда, Масиҳнинг изидан бор ва бирин-кетин ҳузур-ҳаловат
ола бошлайсан. Сен азобдамисан? Масиҳ сени азоблардан озод қилади. Пул керакми? У сени
таъминлайди, фақат бизнинг хизматимиз учун қурбонлик келтир. Оилада ва жамоатда
депрессиями, ташвишми, жанжалми? Кўзингни юм ва ишон – ғалаба кафолатланади!
Худо телекўрсатув олиб борувчи каби, дастур охирида хурсандчилик беради. Изқувар
жиноятчини қамамайдими, қаҳромон ўз севгилисига эришмайдими? Сенда ҳам худди мана шундай
ҳаммаси яхши бўлади. Шундай йўл билан масиҳийларни имон ҳақида фикрлашга бермасдан, фақат ўзлари ҳақида ўйлашни ўргатишади.
Юзаки масиҳийчиликни яна бошқа бир томонини эсласак бўлади – “Биз – махсус, меҳрибор
одамлармиз; биз кучга тўлганмиз ва ўзига баҳо беришнинг ижобийлигига муҳтожмиз” деган
телбаликдир. Бундай таълимот инсоннинг қобилиятини ва шуҳратини кўкларга кўтаради. Худо
инсон қадр-қимматини ҳурмат қилмайдими? Инсон ўзи ҳақида яхши ўйлаши керак эмасми? Аммо
бу ярим ҳақиқат ва шунинг учун – энг эмон ёлғондир. Бу ҳикоянинг бошқа тарафи – инсоннинг
гуноҳкорлиги. Биз ўзгача инсонлармиз, чунки Худо бизни севгани учун бизларни қутқаришга
Ўзининг ягона Ўғлини қурбонликка берди. Лекин биз ўз гуноҳларимиз учун тавба қилишимиз
керак. Масиҳда ва Масиҳ билан яшай бошлаб, инсон ўзини Унинг меҳрибон қули, деб ҳис қилса
бўлади. Аммо Муқаддас Руҳ манбаисиз ва жамоат олдидаги бурчсиз – одамнинг бор кучи ҳеч
нарса эмас.
Бундай юзаки таълимотнинг хавфлилиги шундаки, у эътиборини Худога эмас, инсонга
қаратган. Инсон руҳий томон билан эмас, ҳис-туйғулари билан шуғулланиш учун жуда кўп
психологик адабиётлар ва озгина енгил диний озиқа олади. Дунёнинг тўлиқ тасвирини берадиган
Муқаддас Китобни ўрганиб, ёд олиб ва доимий ҳақиқат устида ўйланадиган шундай тоифадаги
бағишланган одамлар кам учрайди. Кимдир шундай деган, эркаклар ва ўспиринлар орасидаги фарқ
шундаки – ўспиринлар кимдир бўлишга, эркаклар эса бирон нарсани яратишга интилишади.
Етилмаган масиҳий ҳеч нарса қилмасдан, ҳамма афзалликларига ва масиҳий ҳаётнинг ҳосилдор
24
эзгуликларига эга бўлишни истайди. Ўзининг муаммоларидан ва ғамсиз, енгил борлиққа чиқиш
йўлларини излайди.
Шаҳвоний масиҳийликнинг иштаҳаси тўйимсиз. Халқ “Руҳий кайфга” етиш учун жуда кўп
нарсани талаб қилади. Бу гиёҳвандликка қарамлик бўлиб қолгандек, чунки “кўп нарса” зулми
оқибатда истеъмолчини ҳалокатга учратади. Шаҳвоний тажрибага асосланган пойдеворда
ўрнашган руҳий ҳаёт узоқ давом этмайди ва қийин вақтларда тўхтайди.
Мураббий-чўпон Худога фидокорона хизмат қилишни ўргатади, бироқ Муқаддас Руҳ
берадиган қатъий фикрсиз ҳеч қандай ишонч ва фидокорона хизмат бўла олмайди. Одамларга
Муқаддас Китоб ўз ичига олган, беғараз ҳақиқат асосида кўнгилчан руҳий тажриба керак. Ўқишга
рози бўлганларни “қайтадастурлаш” заруриятига дуч келасиз. Бу одамлар ХХ асрнинг охирги
чоракидаги юзаки “хушхабар” ҳақида унитиб, I асрдаги Масиҳнинг таълимотини эслашига тўғри
келади. Жамоат ҳамма аҳлатни ташлаб юбориб, ўзини Худовандимиз мерос қилган таълимотларга
бағишлаши керак.
Шогирдлар тарбиялайдиган чўпон, уни ўзини енгишга ҳаракат қилаётган шубҳалар билан
курашади. Кўплари сиздан ваъзингизни “енгиллаштиришни” талаб қилишади. Улар сизга “Сиз
биздан кўп нарсани талаб қилмоқдасиз” – дейишади. “Агар сиз бизни ҳақиқатдан ҳам севсангиз
бизнинг қисматимизни енгиллаштирасиз”. Васваса шундан иборатки, одамларни ҳақиқат йўлидан
олиб бормасдан, уларга ширин ваъзлар ўқиш учун Муқаддас Китобнинг қийин парчаларини
тушириб қолдириш, жўғрофия, тарих, маданият ва тил ҳақидаги тафсилотларни олиб ташлаш –
хуллас, ҳозирги масиҳий истеъмолчи ҳазм қила олмаган ҳамма нарса.
Сиз ўз олдингизга унча жиддий бўлмаган мақсадларни қўйиш, олдингизга қўйилган
масалаларни қисқартириш васвасаси билан курашишга тўғри келади. Одамлардан “ҳосил олиб
келадиган” имонли бўлишларини талаб қилманг. Қочиб кетиб беркиниб олишади; ҳеч ким
белгиланган нарҳни тўлашини ва Худога ҳаётини беришни истамай қолади. Муқаддас Китобни
ўрганиш, Худовандга ибодатларни келтириш, Инжилдан парчаларни ёд олиш, дўстларга ва
қўшниларга гувоҳлик айтиш - бу биз учун жуда кўплик қилади! Биз ҳақимизда жон куйдиринг, бизнинг чўпонимиз бўлинг!
Бундай васвасалар ўсиш гуруҳларида етакчиларга талабларни аниқлаш пайтида, машғулотларнинг давомийлигида ва керакли интизомда пайдо бўлади, шунингдек, хушхабар
ишида бўлажак бошқарувчилар тажриба ва муваффақиятга эга бўлишлари учун қаттиқ талабларга
нисбатан ҳам. Бу ерда ҳам жамоатингиздаги юзаки масиҳий истеъмолчилар бу намуналарга қарши
чиқишади. Жамоат учун буни уддалаш доимо қийин бўлган.
Анъанавийлик
Анъана — бу наслдан наслга ўтадиган Худодан қўрқувчи аждодларнинг жонли имони.
Анъанавийлик — бу ҳокимиятда қолиш учун тиришаётган ҳаракатдаги масиҳий раҳбариятнинг
ўлик имонидир.
-лик суффикси аниқ таълимотни, назария ёки сабабни кўрсатади; бундай суффиксли сўз, у
ёки бу ҳолатни кўрсатади. Коммунист яқинларини жалб қилиб, уларни коммунизмга тегишли
одамга айлантиради, либерал – либералликка, консерватор – консерваторликка ва ҳоказо. Анъана
— бу ўзича яхши нарса. Оила, жамоат, клублар, қизиқиш бўйича уюшмалар – ҳаммаси умумжамоа
қадриятлари асосида ётган анъаналарни амалда қўллашади. Жамоатга нафақат таълимотга
25
тегишли, балки кўпгина оилавий удумларга тегишли анъаналар ҳам керак. Лекин анъаналар
“ачиб”, анъанавийликка айлангани ёмон.
“Ўшанда Қуддусдан баъзи уламолар ва фарзийлар Исонинг олдига келиб, савол бердилар: - Сенинг
шогирдларинг нега ота-боболар урф-одатини бузиб юрибди? Ҳатто овқатланаётганда ҳам улар
қўлларини ювишмайди! Исо уларга жавоб бериб деди: - Нега сизлар ҳам ўз урф-одатингизни, деб
Худонинг амрини бузиб юрибсизлар?”
Анъанавийлик Худованднинг иродасини бажарилишига тўсқинлик қилади. Маҳаллий
жамоаларнинг бошқарувчилари Худованднинг ишига писмиқлик билан тўсқинлик қилиб, ҳар
қадамда буни намойиш қилишади. “Жамоат оқсоқоллари” ўсиш гуруҳларини тузишда қарши
курашиш учун чоршанба кунлари ибодат учун йиғилиш анъаналарига риоя қилишга ҳаракат
қилишади. Улар тоат-ибодатни янги турларига, жамоат раҳбарларини танлашда янги чеклашларга, жамоат қоидаларининг янгидан ишланганига қарши турмоқдалар, чунки бунинг ҳаммаси аввалги
турларга хавф туғдирмоқда. Натижада улар ҳаракатни тўхтатиб, низоли вазиятларни юзага
келтирмоқдалар. У ёки бу жамоатнинг “асосчи-оталари” иккинчи даражали муҳимликка эга бўлган
нарсалар учун курашишда ўлимга тайёрдирлар ва низо келтирган сабаб ҳам унутилган бўлади, аммо низо ўз-ўзидан ёниб, ўзича яшайди. Дам-бадам турли ҳолатларда жамоат бошқарувчилари
чумоли уйини “забт этиш” учун альпинистнинг тўла анжомлари билан қуролланади.
Қўшма штатларнинг кўп жойларида анъанавийлик ҳозир ҳам жуда кучли. Мураббий-чўпон
олдинига ҳаракатдаги жамоатнинг анъаналарини ва иерархиясини билмасдан унинг ҳаётига
киришиши номаъқул бўларди. Ишни анъанавий муҳитда бошланг. Кейинчалик ўзингиздан бирор
нарсани қўшишга таклиф қилинг, лекин одамлардан улар муҳим, деб ҳисобланганини тортиб
олманг. Бундай ёндашиш “асосчи-отахонларнинг” ғазабини сўндириши мумкин. Шунга қарамай, ораларингиздаги низодан қутулиб бўлмайди, шунинг учун улардан бири ҳар қандай ўзгаришларга
доимо қарши чиқишига тайёр бўлинг. АҚШнинг янги сенатори ўттиз йиллик стажи бор ветеранга
мурожат қилди: “Жаноб сенатор, гаров бошлайман, конгрессдаги ишингиз давомида сиз юздан
кўпроқ ўзгаришларни кўргансиз”. Кекса сенатор жавоб берди: “Албатта, мен уларнинг ҳаммасига
қарши чиққанман”. Анъаналарни ҳурмат қилинг, уларни ўз ишингизнинг фойдасига айлантиринг.
Лекин бор кучингиз билан анъанавийлик билан курашинг.
Семинария маълумоти
Мен ўзим семинария маълумотига эгаман ва ҳеч кимга ваъзчи чўпон мансабига мустаҳкам
семинария тайёргарлигисиз одамни олишни тавсия қилмайман. Диний семинарияларни асраб
қўллаб-қувватлаш керак, чунки бу руҳий соғлом маҳаллий жамоаларни қўриқлаш, қайта тиклаш ва
барпо қилиш учун муҳимдир. Юқорида айтилгандек, чўпонлар ишонган ва охир-оқибат оддий
имонлилар суянадиган нарсани айнан диний семинариялар аниқлаб беради.
Маҳаллий жамоалардаги прагматиклар диний семинарияларни асосли равишда танқид
қилишади. Танқидчиларнинг айтишича улар ҳеч қандай амалий аҳамиятга эга эмас, бироқ, бу
семинариялар талабаларни чўпонлик меҳнатига тайёрламагани жиддийроқ айблашга олиб
бормоқда. Шу билан биргаликда диний семинарияларнинг ўқитувчиларини камчилиги чўпонлик
хизмати тажрибасига эга, шунинг учун давом эттиради улар, талабаларни амалий жиҳатдан
тажрибасиз одамлар ўқитади.
Масиҳнинг бундай махсус хизматчиларини ҳимоя қилишга шошиламан. Семинар ўқитиш
— бу махсус ва керакли мойиллик. Семинария ўқитувчилари дунёвий академик жамиятга таниқли
26
бўлган, ўша қийинчиликлар билан тенглаштириб бўлмайдиган қийинчиликларни бошларидан
кечиришмоқда. Амалий илоҳиётшуносликни магистр даражасини олиш учун улар уч тўрт йил
ўқишади ва илоҳиётшунослик ёки фалсафа доктори – ўқитувчилик гувоҳномасини олиш учун яна
уч йил ўқишади. Бундай ўқиш қийинчиликларига фақат Масиҳни бутун вужуди билан қабул
қилган ва истеъдод, ўткир ақли етукликка эга бўлган инсонгина бордош бера олади. Фалсафа
доктори даражасидаги катта маошни таъминлайдиган дунёвий машғулотларига тескариси, диний
семинариясининг кўпчилик ўқитувчилари, чўпонларга қараганда, камроқ маош олишади.
Руҳий семинариянинг ўқитувчиси талабаларда амалий хизмат маҳоратини ишлаб чиқариш
мақсадини қўймайди. Амалий иловага боғлиқ бўлмаган семинар таълимотини нуқтаи назарини
танқид қилувчи на ўқув дастурини, на академик дунёнинг чекловларини тушунади. Семинария
талабага кейинчалик унга ўз хизматини бажаришда ёрдам берадиган: аналитик фикрлаш, Худованд Сўзининг ҳақиқатлигини белгилашга тааллуқли бўлган билим доирасидан фойдали
ахборотларни беради ва шу билан биргаликда, ваъз тайёрлаш ва Муқаддас Китобни ўрганиш учун
керакли бўлган ақлий бойликни ҳам беради. Мана шунга асосан чўпон ўз умри бўйи хизматини
қура олади.
Руҳий семинария ўз олдига битирувчиларни бўлажак чўпонлик хизматларида ҳамма
керакли нарса билан таъминлаш вазифасини қўймайди. Семинария маҳаллий жамоат билан
биргаликда ёшга унинг чўпонлик хизматини бошлашда ёрдам бериш керак. Агар диний семинария
ўз томонидан унга хизматда керакли ва муҳим воситалар билан таъминлаш учун жавобгар бўлса, маҳаллий жамоат унга бошқа соҳаларда ёрдам бериши керак. Диний семинариянинг оддий
битирувчиси чўпондан билишга талаб қилинган нарсаларнинг деярли яримини билади. Иккинчи
яримини ўзининг ҳаётий тажрибаси, бошқаларга бераётган намунаси, интернатуралар ва аввалги
хизмат тажрибасига асосан эга бўлади.
Руҳий семинария ўқитувчилари – орқа томонда хизмат қилувчилардир, чунки улар фронт
чизиғидан ташқаридалар. Албатта, уларни жанговор позицияда, деб ҳисоблаб бўлмайди ва улардан
буни талаб қилиш ҳам керак эмас. Ҳақиқатни сақловчилардек, улар аниқликни, ҳақиқатликни, Худованд Сўзининг қадр-қийматини муҳофаза қилишади. Қандай қилиб ўша қийматни белгиловчи
белги қўйиш мумкин? Улар олдинда эмас, улар қўриқловчи сифатида орқадалар. Улар жамоат ва
субъективизм тартибсизлиги орасидаги ўринни эгаллайдилар. Душман маҳаллий жамоатнинг
мудофаа иншоотларини ёриб ўтганда, айнан ана шулар узил-кесил ғалабани таъминлаши керак.
Шайтон либерал жамоатга орқадан ҳужум қилди; диний семинарияларга ҳужум қилиб, у бутун
деноминацияни йўлдан оздирди. Инсон қалбларининг душмани диний семинариялар эскирди ва
ортиқча даражада академияга оид, деб чўпонларни ва оддий жамоат аъзоларини ишонтиришни
истар эди, - демак, ўқув шаклини кераксиз сифатида ташлаб юборамиз. Бундай фикр калтабин
фикр ва чўпоннинг эҳтиёжларини эътиборсиз қолдиради, бундай муносабатдан ҳеч қандай фойда
йўқ. Шу билан биргаликда, диний семинарияларнинг ўқув ишларини яхшилаш ҳақидаги
тавсияларни эътиборга олмаса бўлмайди. Орқада хизмат қилаётган махсус одамларни хурмат
қилиш керак ва улар учун ибодат қилиб, турли йўллар билан қўллаб-қувватлаш керак.
Менимча, диний семинария талаба учун учта хайрли иш қилиши керак: биринчидан, Инжил
руҳига тегишли ва жуда керакли бўлган академик маълумот бериш керак ва шу билан биргаликда
асосий илоҳиётшунослик фанлари пойдевори мустаҳкам ўрнашган бўлиши лозим. Иккинчидан, профессор-ўқитувчилар орасидан чиққан ёши каттароқ, руҳий жангларда чиниққан
биродарларнинг ҳаёт тарзини кузатишга имконият бериш керак. Ҳаётий тажриба ва дунёқарашлар
актив алмашишлар билан семинария муҳити умр бўйи хотирада қолади. Бу соҳаларда жуда катта
натижаларга эришаётган диний семинариялар бор.
27
Бироқ, менимча, инжилий руҳий семинарияларнинг учинчи соҳаси энг заиф ўринни
эгаллайди. Хизматни қуриш керак бўлган, инжилий нуқтаи назардан оқланган жамоат таълимотига
асосан ўқитишмайди. Талабалар жамоатнинг вазифаси ўрнига унинг тузилишини ўрганишади –
яъни, жамоат нима қилиши кераклигини эмас, у нима эканлигини ўрганишади. Шубҳасиз, жамоатнинг тузилиши унинг вазифасини аниқлайди. Аммо битирувчи ўзининг хизматини биринчи
йилига нима қилиш кераклигини аниқ билиш билан чўпонликни бошламайдими? У бирор нарсаси
билан мураббий-чўпонга ўхшайдими? Талабалар айнан менинг усулларини билиши менга зарур
эмас, аммо улар умуман назарий ёндашиш ҳақида тасаввурга эга бўлишлари керак. Чўпон ўз-ўзида
у нимани анлатишини ва унинг хизмати нимадан иборат эканлигини тушунадими? Унда ва жамоат
курсисида ўтирганларнинг қандайдир мақсади борми? Халқни шогирдликка чорлайдими, шу
билан биргаликда жамоатни бир-бирига тескари қилиб икки қисмга айирмайдими? Мана
жавоблари талабанинг дипломи тагида бўлиши керак бўлган, фақатгина бир неча саволлар.
Мен илоҳиётшунослик магистри дастури бўйича ўқув курсисини кенгайтиришни тавсия
қиламан. Бу юқорида белгиланган кенгайтирилган курс талабаларни ҳамма масалалар бўйича
тайёрлар эди. Мен тавсия қилган учта қўшимча курс чўпон хизмати ва васийлиги бўйича
анъанавий лекциялар курсига қўшимча бўлиб кўп фойда келтиради. Биринчидан, инжилий
томондан оқланган, жамоатнинг моҳиятини, мақсади ва вазифаларини ҳамда чўпоннинг ролини
ойдинлаштириб берадиган услубийлик асослари бўйича мажбурий лекцион курс. Бу асосий
лекциялар курси назарий бўлиши керак. Кейинги иккитаси қандай қилиб бош асосларни аниқлаб, уларни маҳаллий жамоат шароитида ҳаётда амалга оширишга эътиборларини жалб қилишлари
керак. Бизнинг семинарист – битирувчилар учун айнан мана шу “етишмаган қисми”дир. Улардан
кўпчилиги жамоатга ваъз қилишни, никоҳ ўқиш, дафн маросимини ўтказиш, бирор нарсани
тушунишга ёрдам беришни билиб келишади ва шу холос.
Мен эндигина илоҳиётшунослик магистри бўлган чўпонлик хизматини бошлаган одамдан
доноликни, кўп нарсани бошдан кечирган ҳосилдорликни талаб қилмайман, аммо юқорида тавсия
этилган нарсаларнинг орасида қўшимча принцип ва эътиқодларини кўришни истайман.
Мураббий-чўпоннинг йўлида ана шу учинчи қобилиятсиз диний семинариялар яна бир
тўсиқ бўлиб қолади. Бу тўсиқ, юқорида айтиб ўтилганлардан фарқ қилади. Диний семинарияларни
қайта ташкил қилмаса жамоатнинг келажаги хафв остида. Биз жамоатларга устозликка
ўргатилмаган битирувчиларни юбориш билан қониқмаслигимиз керак.
28
Учинчи боб
Маҳсулот
Қайтадан Джордж Оруэллнинг сўзларига назар ташласак фойдали бўлар эди: “Бизнинг
ахлоқий тушишимизнинг чуқурлиги шундаки, равшан нарсаларнинг қайта аниқланиши, янги
ифодаланиши ақлли одамларнинг энг биринчи вазифаси бўлиб кўринишдир”. Шунга асосланиб
шуни айтиш керакки, жамоатнинг бурчи — бу ўз “маҳсулотининг” сифатини яхшилашдир. Буни
янгиланиш, тикланиш, реставрация ёки замон талаби, деб атасангиз ҳам моҳияти ўзгармайди: Масиҳнинг аниқ буйруқларига мурожаат қилиш энг биринчи вазифа. “Маҳсулотнинг” сифатини
ошириш шогирдликнинг инжилий асосларини яратишдан бошланади.
Шогирдликнинг инжилий асослари
Шогирдлик жамоат ҳаётининг марказида бўлиши керак, чунки жамоатнинг меросли
“маҳсулоти” бу шогирд, деб аталган ҳосил келтирадиган имонлидир. Бу китобда биз айтган
шогирдларни тарбиялаш Масиҳнинг талаби бўлган айнан ўша инжилий насиҳатдир. Бу ерда Матто
Хушхабарида келтирган (28:18-20) яхши таниш бўлган Исонинг сўзлари назарда тутилади.
Муқаддас Китобдан келтирилган бу парча Буюк топшириққа тегишли бўлган тўртта бошқа
парчани тушунтиради. Буюк топшириқни муҳимлиги устида бирорта инжилий имонли
тортишолмайди. Бу топшириқ жамоатнинг кун тартибидан олиб ташланмайди. Жамоатнинг
миссияси ҳақида ҳеч қандай англашмовчилик бўлмаслиги керак. Унинг бурчи – Хушхабар айтиш, бутун жаҳонга хушхабар етказиш, осмонни тўлдириш. Жамоатнинг асосий вазифаси ҳақидаги
Масиҳнинг охирги ва энг муҳим сўзлари унинг хизматини марказий ўрнидадир.
Қайта тирилгандан кейин Масиҳнинг мурожаатини Юҳанно 20:21 да топамиз: ”... Отам
Мени қандай юборган бўлса, Мен ҳам сизларни шундай юборяпман”; Марк 16:15-16 да “... Бутун
жаҳон буйлаб юринглар ва ҳамма тирик жонга Инжил Хушхабарини тарғиб қилинглар. Ким
ишониб, сувда имон келтирса, нажот топади. Ишонмаган эса маҳкум бўлади”; Луқо 24:47-48 да “...
Қуддусдан бошлаб барча халқлар Унинг номи билан тавба-тазарруга чақирилмоғи ва гуноҳлари
кечирилиши эълон қилинмоғи ҳам лозим. Сизлар эса бу ишларга гувоҳ бўлажаксиз”; Ҳаворийлар
1:8 да “Лекин Муқаддас Руҳ устингизга тушиб келганда, сизлар қувват оласизлар, Қуддусда, Яҳудия билан Самариянинг ҳамма жойида ва ҳатто дунёнинг энг олис ерларида ҳам Менинг
шогирдларим бўласизлар”.
Ана шу тўртта насиҳатлардан битта хулоса қилса бўлади: “Ҳамма ерларга боринг ва ҳар
кимга Хушхабар айтинг. Худованд амри билан юборилган аломат ва мўъжизалар билан
Худаванднинг ишини тасдиқлаб, Руҳ кучида хизмат қилинг. Ҳар кимга шахсан етказинг. Ўз
уйингиздан бошланг ва бутун дунё бўйлаб Хушхабар етказинг”.
Дейлик, сиз бошловчи қурувчи-пудрачилар армиясига мурожаат қилдингиз: “Уйлар қура
бошланг; у уйлар мукофотга сазовор ва ажойиб бўлиши керак; Мен уларнинг қурилишларини
шунақа-шунақа маблағ билан таъминламоқчимон; бутун дунё бўйлаб қуринг”. Бироқ, унутмангки, ўша қурувчи-пудратчилар буюртмангиз икир-чикирлари ҳақида кам эшитишган. Уларга тўлароқ
тасвир керак, қолаверса, маҳсулотнинг техник вазифаси. Улар яна уй-жой қурилиш воситалари ва
усуллари ҳақидаги билимларсиз, бошқача қилиб айтганда, методологиясиз ҳеч нарса қилиша
олмайдилар. Мана шунинг учун Инжилда Маттонинг мактубидаги (28:18-20) матн Буюк
топшириқнинг моҳиятини тушуниш учун шунчалик муҳим. Муқаддас Китобнинг шу жойи
мўлжал; ёндашиш ва Масиҳнинг бўйриғини бажариш методологиясини беради: 29
“...Менга осмонда ҳам ерда ҳам бутун ҳокимият берилгандир. Шунинг учун бориб, барча халқлардан шогирд
орттиринглар. Уларни Ота, Ўғил ва Муқаддас Руҳ номи билан чўмдириб, имонга киритинглар. Мен сизларга
буюрган ҳамма нарсага амал қилишни уларга ўргатинглар. Мана, Мен ҳар куни, дунёнинг охиригача сизлар
билан бирга бўламан”.
Бу ёзув уч муҳим ишни бажаришга таклиф этади – боришга, чўмдиришга ва ўргатишга.
Боринглар (Инглиз тили матнида going) — бу келишган сифатдош мулоҳазали маънода “бораётиб”
деган тушунча бўлади. Бу контексдаги амрни “сиз боришингиз керак”, деб қабул қилмаслик
лозим; Масиҳ шуни фараз қиладики, бу дунёни имонга келтириш уйда ўтирувчилар учун
эмаслигини шогирдлар усиз ҳам англашади.
Шундай қилиб, бу хизмат – ҳаёт йўлида бораётган ҳаммамиз учундир ва биз саёҳат
қилаяпмизми ёки уйда ўтирибмизми, бунинг фарқи йўқ. Бироқ Худо бизни Яҳудияда, Самарияда
ва ер юзининг чет жойларида ҳам ишлатишни мўлжаллаган, демак орамиздан кимдир барибир
саёҳатга отланиши керак.
Агар боринг деган сўз (going) — бу келишилган сифатдош мулоҳазали маънода бўлса, унда
чўмдираётиб (baptizing) ва ўқитиб (teaching) тушунтирувчи нуқтаи назарида анча кўпроқ
аҳамиятга эга. Бу ерда улар асосий мазмунни билдиради. Малакали ва қўшимча иш буюрилган
билан биргаликда чўмдириш ва ўргатиб деган сўзлар номланган нарсаларнинг ўзидир. Чўмдириш
пайтида, албатта халқ олдида, янги чўмдирилган имонга иқрор бўлади. Буйруқлар бўйича, янги
ҳаётнинг тасдиқланиши оммавий ва кўргазмалидир – мана шу сувда чўмдирилишнинг мақсадидир.
Масиҳийликда бошқаларни итоаткорликка ўргатиш доимо муҳим бўлган. Шунинг учун
итоаткорликка ўргатиш — бу масиҳийларнинг англаган ҳолда кечираётган ҳаётининг энг муҳим
таркибий қисми эканлигини таъкидлаш лозим. Буюк Топшириқнинг кенгайтирилган таърифи
халқни чўмдириб итоаткорликка ўргатишдадир. Кейинчалик бу ҳақида батафсилроқ ўрганамиз.
Матннинг қатъий амри – ўргатмоқ (айнан шогирдлар тайёрламоқ). Бутун жаҳонга хушхабар
етказиш ва қайта тикланиш ҳамда кўпайиш учун умумжаҳонга хизмат қилиш услубийлигининг
ақидаси шундай. Буюк Топшириқ кўпайишсиз бутун жаҳонга хушхабар етказишни бутунлай
фалажга учраганини англатади. Исонинг аниқ амри – шогирдларни тарбиялаш – ўзи билан
жамоатнинг “маҳсулоти”ни аниқлади.
Исо: “Менга янги имонга келганлар керак” ёки “Менга масиҳийлар керак” демайди, янги
имонга келганлар билан масиҳийлар қайта ишлаб чиқариш билан тенглаштирилиши шарт эмас.
Кўпчилик масиҳийлар руҳан ҳосилдорсиз бўлишади; кўплари Хушхабарни олиб боришни давом
этишмайди. Тайёрланган шогирдлар — булар авваламбор, руҳан соғлом ва итоаткор
шогирдлардир; кейинчалик улар қайта ўргатилишади, баъзилари эса устоз бўлишадилар, ниҳоят бу
нарса кўпайишга олиб келади. Шундай қилиб, шогирдлар жамоатнинг чуқур кризисини бартараф
қилишади. Устозлик сифатли “маҳсулот ва ҳосилдор ишчи кучини” ишлаб чиқаради. Жамоатга
нисбатан Худонинг режаси шундадир.
Шогирд — бу “маҳсулот”; чўмдириш ва итоаткорликка ўқитилиш — бу ўша
“маҳсулотнинг” ўлчови деса ҳам бўлади. Олдинига чўмдирилиш орқали шогирд очиқчасига Масиҳ
ҳақида гувоқлик беради, кейин, ўқиш жараёнида яқинларига итоаткорлик қилади. Унга берган
насиҳатларни қабул қилади; у масъулиятнинг қадр-қийматини тушунади. У ўзини билим олишга
бағишлайди. Жавобгарликсиз шогирдлик бўлмайди. 4 - бобда иккита бўлим бор, улар тўлиқ такрор
30
ишлаб чиқаришга ва жавобгарликка бағишланган, шунинг учун бу ерда мен, аниқ нарсани
исботлаб, очик эшикни таққиллатмайман.
Агар биз Буюк топшириқни бажаришни истасак, шогирдлар тарбиялаш жараёнининг
илгарилаб бораётганини эътиборсиз қолдириб бўлмайди. Насиҳатга эга бўлиш учун ҳисоботга эга
бўлиш керак, акс ҳолда инсон итоаткорликка ўргана олмайди. Маъсулиятлик билан ўқигангина
такрор ишлаб чиқарилади. Маъсулиятли шогирдлар орасидан кейинчалик бўлажак раҳбарлар
чиқади ва улар махсус қобилиятларга эга бўлишади; бу инсонлар жамоатнинг асосидир. Улар ўз
навбатида, мураббийлик ва кўпайиш бор муҳитни яратишади. Натижада жамоат ҳамма
кўрсаткичлар бўйича ўса бошлайди. Шогирдларни тарбиялаш — бу жамоатнинг маркази, чунки у
Буюк топшириқнинг моҳиятидир.
Итоаткор жамоат
Масиҳнинг: “Мен сизларга буюрган ҳамма нарсага амал қилишни уларга ўргатинглар”
деган сўзлари Буюк топшириққа тегишли. Жамоатни Буюк топшириққа итоаткор бўлишга
ўргатиш шарт, аммо бу ишга аҳамият беришмайди. Агар жамоат Буюк топшириқни бажармаса, бундай жамоат Худога итоаткорми? Ҳечам. Буюк топшириққа нисбатан қатъий содиқлик –
Масиҳнинг бош бўйруғи ана шунда. Аммо Буюк топшириқни бажариш нимани англатади?
Итоаткорликнинг биринчи қоидаси — бу шогирд нима эканлигини тушуниш учун режали
ҳаракат, кейин жамоатда бор бўлган турли воситалар ёрдамида шогирдларни
“маҳсулот”лаштиришдир. Бу китобда айнан бошланган ишни охирига етказишни кенг ранг-баранг
усуллари ҳақида айтилади. Биргина режали интилишлар билан тўхтаб бўлмайди. Буюк
топшириққа итоаткорликнинг бошқа қоидаси қайта ишлаб чиқариш ишига содиқликдир.
Одамларнинг Хушхабар етказишга тайёргарлиги ана шундай содиқлик гувоҳидир: уларга буни
қандай қилинишини, уни у билан бирга бажариб кўрсатиш керак ва кейин уларнинг ўзларига
ўшани бажаришга ишониб топшириш керак. Жамоат умидларининг тузилиши ва тузилган
умидларини қониқтириш учун ўқиш ташкил этиш ташкилотчилар бунга масъулиятли ёндашиш
шарти билан, - ана шу қайта ишлаб чиқариш ишига ҳақиқий содиқликни намоён қилишдир.
Итоаткорликнинг учинчи қоидаси – кўпайиш ишига содиқ бўлишдадир. Бундай
итоаткорликнинг гувоҳлигини истеъдодли бошқарувчиларни танлаб, улар орасидан устозларни
тайёрлашда кузатиш мумкин. Гап устозларни гуруҳ-гуруҳ шогирдларни тайёрлайдиган ижобий
шароитни шакллантириш учун махсус тайёргарлиги ҳақида кетаяпти. Танланганларга ўсиш
гуруҳлари билан машғулот олиб боришни ва бошқа қобилиятли шогирдлар орасидан муррабийлар
тайёрлашни ўргатишади. Шу ердан, яъни бу резервдан чўпонлар ва миссионерлар, янги жамоат
асосчилари ва бошқа муҳим шахслар танланади.
Буюк топшириққа итоат қилиш уч ўлчовга боғлиқ: 1) аниқлаш ва шогирдларни тайёрлаш
режасининг борлиги; 2) ишига масъулият билан ёндашишда қайта ишлаб чиқариш ишига
содиқлик йўли билан хушхабар айтишга ўргатиш; 3) Бошқарувчи-мураббийларни махсус
тайёрлаш ёрдами билан кўпайтириш ишига содиқлик. Мана шулар Буюк топшириққа
итоаткорликнинг учта қоидаси; бундан ками – адашишдир.
Масиҳ шогирдларни тайёрлашни мерос қилган. Шогирдлар – биринчидан, Худовандни
рози қилувчи ва иккинчидан, Хушхабар етказувчи Худонинг халқидир. Демак, шогирдлар билан
ўзини тенглаштириш бу қатъий буйруқ. Энг авалло жамоат шогирд нималигини ва унинг бурчи
31
нимадалигини тушуниш лозим. Жамоатнинг қарши фикри шундаки, биз шогирд сўзини турлича
ишлатиб тушунамиз, аммо кўпинча ва турли вазиятларда бу тушунчага ҳеч қандай аниқлик
бермаймиз. Буни, фараз қилайлик, маҳсулотни ҳеч қандай талабларсиз чиқараётган пойабзал
фабрикаси билан тенглаштирдик, қизиқ, йиғиш конвейеридан қандай маҳсулот чиқар экан?
Афтидан, шогирд тушунчасини қоидаси оддий кўринади. Ҳақиқатдан ҳам шогирд Масиҳда
фақат имонли, Масиҳни ўзини ягона Қутқарувчим, деб тан олган гўдакмикан? Балки шогирд бу
оддий масиҳий бўлмасдан, Исо Муқаддас Китобда айтган ҳосилдир, янги шогирдлар орттирувчи
имонлидир? Ёки фақат бутунлай хизматга берилган, Луқо (14:25-35) Мактубида Исо
тасвирлагендек, Унинг ортидан бориш учун ҳамма нарсадан – мол-мулкдан, ўзидан ва оиласидан
воз кечувчини шогирд деса бўладими?
Агар одам шогирд бўлиб шаклланмай, туғилганида эди, унда у руҳий уйғониш пайтидан
бошлаб Исо қўйган талабларни қондирилишига риоя қилиши керак. Бу ҳусисиятлар пишиб
етилмайди, улар шогирдда алла қачон бошланишида бўлиши керак. Шундай қилиб, Исо билан
бўлиш, Уни эшитиш, муносиб ҳосил келтириш, Худони улуғлаб, хурсанд бўлиб, бир-бирини
севишга уйғонишдан кейинги ҳаётдан амал қилишни бошлаш керак (Юҳ. 15:7-17). Шогирдларнинг
қадриятлар иерархияси Луқонинг Мактубида (14:25-35) Исо тасвирлаганига мос келиши керак.
Улар содиқлик билан Инжил учун ҳамма нарсадан воз кечиб, Масиҳ ортидан боришлари керак
(Лқ. 9:23-25).
Агар шогирд бўлиб шаклланмай, туғиладиган бўлса, унда бу фазилатлар вақт давомида
ҳақиқатдан янги туғилган одамларнинг 100 фоизида ривожланади. Демак, ҳар бир масиҳий
Масиҳнинг янги шогирдлар орттирувчи руҳий соғлом эргашувчиси бўлиши керак. Агар инсон
шогирднинг суратига мос келмаса, унда уни масиҳий, деб ҳисоблаб бўлмайди.
Агар шогирд бўлиб шаклланмай, туғиладиган бўлса, демак, унда масиҳий жамоатларда
номасиҳийлар кўпроқ. Энг оптимистик ҳисоблаш бўйича инжилий масиҳийларнинг йиғилишида
25 фоиздан камроқ шогирдлик намуналарини қониқтирадиган имонлилар топилади. Юқорида
айтилганидек, доимий равишда жамоатга борувчи масиҳий имонлилар орасида фақат 7 фоизи у
ёки бу масиҳий тайёрлов курсидан ўтишган ва 2 фоизигина Исо Масиҳга битта бўлса ҳам инсонни
келтиришган. Қоида бўйича, шогирдлар Хушхабар айтганда қайта тикланишади. Агар “шогирд
бўлиб шаклланмай, туғилади” деган илоҳиётшунослик таълимотни қабул қилиб, Исо шогирд
ҳақида берган таълимот билан боғласа ва шундан кейин замонавий инжилий жамоатга тегишли
объектив фактларни кўриб чиқса, унда хавотирли натижалар келиб чиқади. Инжилий
имонлиларнинг камида 75 фоизи ҳақиқий масиҳийлар эмас, чунки улар Масиҳ шогирдга нисбатан
берган қоидага мос келмайди.
“Шогирдлар туғилади, шаклланмайди” деган илоҳиётшунослик ақидаси кўп зарарли
оқибатларга эга. Баъзи жойларда бу таълимотни қабул қилишади, чунки бу ақидани Исо
шогирдликка берган қоидалар билан бир қаторга қўйишмайди. Шу қаторда бир нарса маълум
бўладики, бу илоҳиётшунослик таълимоти аслида ишлар билан қутқарилиш таълимотидир. У
қутқарилиш учун талаб қилинадиган нарсаларнинг рўйҳатига қўшилади. Қутқарилиш ишида
Масиҳга бўлган фақат имон эмас, лекин шогирднинг суратига тўлиқ ўхшаш керак экан. Токи сиз
ўзингизни бутун жаҳонга хушхабар етказишга бағишламасангиз, токи далаларда оқариб, етилган
ҳосилни йиғувчиси бўлмагунингизча, ҳаётингизда ҳамма нарсани аҳлат, деб ҳисобламасангиз, Исонинг сўзига биноан, Унинг шогирди бўла олмайсиз (Лқ. 14:25-35); демак, қутқарилишдан
маҳрумсиз.
32
Муқаддас Китоб одамга шартсиз, қатъий ўзгаришни, нажотга эга бўлгандан кейин
имонлини шахсияти ўзгаришини ўргатишига қарамасдан, ҳамма имонлилар қайта тикланишга
қодир бўладиган шогирд бўлади, деб ўргатмайди. Муқаддас Китоб ўргатгандек, Масиҳда етук
бўлиш ҳар бир масиҳийнинг мақсади, бироқ буни уйғониш аломати, деб бўлмайди. Ҳаворий
Павлуснинг ўн учта мактубини ҳаммаси жамоат руҳан тетик бўлмаган, яхшироқ бўлишлари керак
бўлган масиҳийлардан иборат бўлгани ҳақида етарлича аниқ гувоҳ беради. 1 Коринфликларга
мактуб (3:1-3) ва Ибронийларга мактуб (5:11-13)лардаги бундай парчаларни борлиги, қайсар/танавий имонлилар масиҳийлар, деб ҳисобланишгани ҳақида айтилган.
Янги имонга келган шогирд ва руҳан етук, қайта тикланаётган шогирдни адовати икки
калнинг тароқ учун қилган жанжалига ўхшайди. Бу ерда адоватни кераги йўқ, у – ёмон
изоҳловлашнинг пайдо бўлиши. Лексика асосида қоидаларни солиштиришдан, муҳимроқ
нарсаларни муҳокама қилмасдан шогирд тушунчасини этимология орқали аниқлашга уринишда
муаммо келиб чиққан.
Яна бир хато – Масиҳ шогирд, имонли ва янги имонга келган деган тушунчалар орасида
ҳеч қачон фарқ қилмаганини индамай қабул қилиш. Доимо шогирд тушунчаси ишлатилганда у бир
маънода ишлатилишини шу ердан хато тушунадилар. Бу сўз, бундай изоҳловчилик йўл қўйгандан
кўра, кўпроқ кўп маънолидир.
Mathetes (шогирдлар) сўзининг лексик қоидаси “доимо инсон ҳаёти образини яратувчи
шогирд томонидан кўрсатилган ва аслида, ривожланишни аниқловчи куч манбаи ким эканлигида
ҳеч қандай шубҳа қолдирмайдиган шахсий содиқликни борлигини доимо назарда тутади”. Киттель
мақоласи бўйича хулоса мана шундай: шогирд — бу эргашувчи, асранди, у ёки бу устоз
томонидан васийликка олинган шахс; Платон, Яҳё пайғамбар ва Исонинг шогирдлари бўлишган.
Ҳар бир вазиятда олий даражадаги шахсий бирлик ҳақида гап кетган.
Кейинчалик Киттель, mathetes – доимо эргашувчи эканлигини таъкидлайди. Шогирдлар
шунчаки ишонишмайди; кўплари Масиҳга ишонишади, бироқ камчилиги Унинг ортидан
боришади. Фақат битта-иккитаси тайёр турмушини қолдириб шогирд бўлишади. Қарангки, Масиҳнинг машҳурлигини бошланишидан Унинг изидан беш юзтагача шогирдлар эргашди.
Шогирдлар ўз ҳаёт тарзларини Масиҳга мослаб итоат қилиш учун онгли равишда ҳаётини Худога
бағишлайдилар; бундай одамлар алоҳида авлод бўлишган. Шогирд аниқ иш ва чексиз
содиқликнинг одами бўлган ва шундай бўлиб қолади.
Исо шогирдларни содиқ ва итоаткор одамлар, деб таърифлаган. Улар ўз хоҳишлари билан
азоб чекишган ва меҳнат қилишган. Инжилда mathetes тушунчаси кўпинча, Исонинг ердаги
хизмати даврида шогирдлари орасидаги муносабатларни ёритиш учун ишлатилган; ўн икки, етмиш ва бешюз. Шогирд бу Исо Масиҳнинг содиқ эргашувчиси эканлигини ёзувнинг тўла
маъносини англатувчи бир бутун қисмининг турли тамойиллари ва лексик қоидалар бизни шундай
дейишга мажбур қилади. Шогирд — бу оддий имонлидан каттароқ маънони англатади, чунки у ўз
имонини иш билан тасдиқлайди.
Азиз Ҳаворийлар Фаолияти Китобида mathetes сўзи бошқа маънода ишлатилган. Киттель
яна шундай деди: “Шуни қайд этишимиз керакки, китобнинг фақат бир неча жойларидагина
масиҳийларни mathetes сўзи билан аташади”, масалан Ҳаворийларда 6:1-21:6. Олтинчи бобга қадар
масиҳийларни “имонлилар” ёки “биродарлар”, деб аташади. Mathetes сўзини ишлатилиши доимий
эмас, масалан, 21 боб 4 ва 16 оятлардан ташқари, биринчи шахс номидан ёзилган қисмларда бу сўз
33
учрамайди: китобнинг биринчи шахс номидан ёзилган қисмларида унинг муаллифи бевосита Луқо
бўлиб чиқади.
Ҳаворийлар Китобида mathetes тушунчаси умуман масиҳийларга қаратилган, фақат шахсан
Масиҳга содиқ бўлган эргашувчиларгагина эмас. Бу ерга Исони шахсан билмаганларнинг ҳаммаси
киради, масалан, Тимўтий шогирд, деб айтилган. Шогирднинг тамғаси ҳақида Ҳаворийлар
Китобида 6 бобнинг 7 оятида айтилган ва бу тамға – уларнинг имонга бўлган итоаткорлиги.
Ҳаворийлар Китобида (9:26) айтилганидек, Павлус шогирдларни билган. Ўзларининг
миссионерлик саёҳатлари давомида Павлус ва Барнабо, шогирдларни мустаҳкамлаб, Хушхабар
айтган ва жамоатларда хизматчиларга қўл қўйиб, уларни дуо қилган шаҳарлардан қайтиб
ўтишганлар.
Шогирд моҳиятининг таърифида Исонинг таълимоти энг муҳим омил бўлиб чиқади. У
шогирдларига насиҳат берар эди; У Буюк топшириқни берганда, улар билан гаплашган. Исонинг
шогирд тушунчасини таърифи бошқа ҳар қандай таърифлардан устунроқ. Исо шогирд
тушунчасини белгилаб берди ва кейинги бир неча бет (китобда) Исо тасвирлаганидек шогирднинг
суратини кўриб чиқишга бағишлаймиз.
Шогирдликка нисбатан Исонинг таълимотини қисқача мана шундай умумлаштирса бўлади.
Шогирд:
ким Унга эргашишни истаса, ўзидан кечиб, ўз хочини кўтариб Унинг ортидан юрсин (Лқ. 9:23-25); Масиҳ учун ўзидан, оиласидан ва ҳамма борлиғидан кўнгил узади (Лқ. 14:25-35); Унинг Каломига риоя қилади (Юҳ. 8:31);
Дунёга Хушхабар эълон қилади (Матто 9:36-38); яқинларини Масиҳ бизларни севгандек севади (Юҳ.
13:34,35);
Масиҳ билан алоқада бўлса, сўзларини қалбига жо қилса, кўп ҳосил берса, Худовандни улуғласа, шодликда
яшаб биродарларини севса (Юҳ. 15;7-17).
Масиҳ бу мажбуриятларни қабул қилишни хоҳламаган инсонга катта эътибор беради ва уч
карра эълон қилади: ”...у менинг шогирдим бўла олмайди” (қ. Луқо 14:26, 27, 33).
Исо Унга ишонганларни ва содиқ шогирд бўлганларни орасида фарқни кўрмайди десак, демак биз ҳақиқатни эътиборсиз қолдирмоқдамиз. Исо кўпларга абадий ҳаётнинг маъноси ҳақида
айтиб берган.
Никодимга, қудуқ ёнидаги аёлга, хочдаги қароқчига шогирдликка қўйиладиган қаттиқ
талаблар ҳақида гапирмаган. Ўшанда У имон ва ишончга алоҳида эътибор қаратган; “...токи Унга
ишонган ҳар бир киши ҳалоқ бўлмасин, балки абадий ҳаётга эришсин” (Юҳ. 3:16). Юҳанно баён
этган Хушхабар (6:25-29 ва 11:25) ҳам Исони шогирди бўлишни истаганга нисбатан Исо
томонидан қўйиладиган талаблардан кўра, Унинг қутқарилиш ҳақидаги таълимотини ўз ичига
олган. Ҳақиқатдан ҳам Исо абадий ҳаётга олиб борувчи имонни зарурлиги ва Унинг ортидан
эргаштирувчи ва шогирди бўлишга олиб келадиган хизматнинг зарурлиги орасида фарқни
белгилайди. Шундай қилиб, шогирд тушунчасининг таърифига нисбатан мен қуйидаги тўртта
хулосага келаман:
34
1. Ҳақиқатдан юқоридан туғилганлар руҳий юқоридан туғилган пайтидан бошлаб расмий шогирд бўлишади.
Ҳақиқатдан ишонганлар – Исонинг издошларидир; бу улар албатта, Исонинг руҳан етук издошларига
айланади ёки Масиҳ учун ўз ҳаётини аҳамиятли қилишади дегани эмас. Бундай одамлар руҳий уйқуда
бўлишлари мумкинлиги, Худованд берган инъомларни ва қобилиятларни бекорга сарф қилишлари истисно
эмас. Шу сабабдан Буюк топшириқ Хушхабарни ўз ичига олган. Қалбларни Масиҳга келтириб, улар Буюк
топшириқнинг бажарилишига биринчи қадам ташлашади.
35
2. Исо фақат “келтиришни” истамасди. Юракдан ишонган ҳар бир имонли – шогирд бўлса ҳам, Исо фақат
“Хушхабар айтиш”ни истамас эди. Имонлилар сувда чўмдирилишлари, очиқчасига Масиҳ ҳақида гувоҳлик
бериши ва Унинг ҳамма талабларини бажариб – шогирдларда такрорланиб, насиҳатлар олиб, руҳан ўсишлари
керак. Исо “халқларни ўргатинг” деган ва Унинг шогирдлари одамларни Исога ишонтиришга мажбур
қилгандан кўра, бу кўпроқ аҳамиятга эга. Улар юзлаб келиб кетганларни кўришган; улар ночорларга ва
олувчиларга кўп гувоҳлик беришган, кучли таассуротли томошадан кейинги юзаки парвознинг гувоҳлари
бўлишган; ҳамда одамларни “ҳа, ишонаман” дейишга мажбур қилиш камлик қилишни билишган. Улар буни
шундай тушунишган: Масиҳ уларнинг ўзидан нима ясаган бўлса, улар ҳам яқинларидан ўшани ясашлари
керак. Масиҳ улардан ҳаражатларни ҳисоб-китоб қилишни, бирор нарсадан воз кечиб, Унинг изидан боришни
талаб қилган, фақат узоқ ва режалаштирилган жараён давомидагина Унинг шогирди бўлиш мумкинлиги аниқ
бўлар эди. Уларнинг вазифалари Хушхабардан бошланарди, аммо бу ҳали бошланиши эди. Кейинчалик, улар
ўзларини хушхабарни дунёга етказиш хизматига бағишлайдиган одамларни тайёрлашлари керак эди. Насиҳат
бериш – демак шогирдларни Масиҳга жалб қилиш, лекин уларни Масиҳга жалб қилиш — бу ҳали фақат
биринчи қадам.
3. Ҳамма халқларни ўргатиш — бу қўйилган мақсад. Шу жараёнда кўпроқ қалбларни Масиҳга келтириш, кўпроқ шогирдларни тарбиялаш ва уларнинг сонини кўпайтириш керак эди. “Халқларни ўргатиш” деган
тушунча Масиҳ имонига келтиришдан то тайёрланган шогирдни тарбиялашгача бўлган бутун мураббийлик
жараёнини ўз ичига қамраб олади. Демак, мураббийлик — бу Масиҳ томонидан топширилган ва фақат шугина
эмас, у Масиҳ жамоатдан нима кутаётганининг маъносидир ҳам. Мураббийлик одамларни Қутқарувчи билан
таништиради, руҳий мукаммалликка олиб келади ва уларни қайта тикланиб, Масиҳга фойда келтиришни
ўргатади. Жамоатнинг хизмати ва унинг чўпонига топширилган хизмати ана шундай. Агар шогирдлик кейин
келмасдан, туғма бўлса, унда мураббийлик — бу хушхабар етказишдир. Бундай ҳолатда жамоатга хизмат
қилиш, бу жамоатнинг руҳий соғлиғини фидо қилиб хушхабар етказишдир. Жамоат хушхабар етказиши
керак, кейингина, агар вақти бўлса, муқаддасларнинг руҳий ўсишлари ҳақида ўйласа бўлади. Лекин
шогирдлар олдин туғилиб кейин шоигрд бўлишади. Улар Муқаддас Руҳ орқали туғилишади ва пайдо бўлиши
билан шогирдликка керак бўлган аслаҳа-анжомлар олишади. Кейин уларни ўқитиб, Исо Масиҳга
бағишланишга олиб бориш керак. Мана шунинг учун Исонинг талаби хушхабар айтишдан кўра каттароқдир; Исо барча масиҳийларни Ўзининг руҳий мукаммал шогирд ҳақидаги қоидасига мослаштиришни буюрган.
4. Исо жамоатга “шогирдлар тарбиялашни” топшириб, унга қайта тикланадиган шогирдларни яратишни
зиммасига юклаган. Исо ана шу “маҳсулот”нинг сифати ҳақида айтган. Сифатли “маҳсулот” — бу бутун
жаҳонга хушхабар етказишнинг асосий факторидир. Мураббийлик кўпайтиришни ҳаракатга келтиради.
Стратегия ва жараён каби, кўпайтириш — бу бутун жаҳонга хушхабар етказишнинг асосий фактори.
Мураббийлик бу фақат “маҳсулот” эмас, бу хушхабар усулидир. Жамоатнинг Масиҳга бўлган содиқлиги уни
мураббийликка қанчалик вақт ажратиши билан ўлчанади. Ҳозирги пайтда миссионерлик хизмати оғир
аҳволда, чунки жамоат мураббийлик жараёнида тўхтаб қолган. Кўпинча жамоат одамларни Масиҳга
келтириши билан уларни чўмдиради, лекин ўргатмайди ва насиҳатлар қилмайди. Ачинарли оқибати шундаки
– янги шогирдларнинг йўқлиги ва кўпайиши. Худо ҳар бир масиҳийни руҳан қайта тикланишини истайди.
Масиҳ Ўзининг жамоатига, биринчидан, сифатли “маҳсулот” ишлаб чиқаришни, иккинчидан, бутун жаҳонга хушхабар етказишни рўёбга чиқиши учун шогирдларни тарбиялаш
билан шуғулланишни топширди. Аммо қайта тикланишни ва кўпайишни фақат шогирдлар
уддалай олишади; бошқача бўлиши мумкин эмас. Шу сабабдан, маҳаллий жамоатнинг бош
хизмати шогирдларни ўстириш бўлиши керак. Чўпон қадриятлар устунлигида мураббийликни
биринчи ўринга қўйиши керак.
Шогирднинг тасвири (Юҳ. 15:7-17)
Исо ўзининг шогирдлар билан бўлган муносабатини ток новдасининг шоҳлари билан
бўлган муносабатига ўхшатиб таълим беради. Масиҳнинг бу таълимотини мазмуни — бу Унинг
шогирдлар билан бўлган муносабатларининг тўртинчи даври. “Боринглар ва кўрасизлар” деган
давр биринчи эди ва тўрт ой давом этди. “Изимдан боринглар” деган давр тўққиз ой давом этиб, ўн
икки шогирдга асосларни ўргатиш билан ўтди. “Мен билан бўлинглар” деган давр йигирма ой
давомида ўн иккита шогирдлари ўз зиммаларига хизмат масъулиятини олишдан олдин махсус
36
тайёргарликдан ўтишди. “Мен билан алоқада бўлинг”, деб аталган тўртинчи даврни Масиҳ ток
новдаларини ва унинг шоҳлари билан бўлган тенглама орқали тушунтиради.
Исо муносабатлар ўзгариши ҳақида ўн иккитага хабар берди. Исо уларни ташлаб кетаяпти, лекин Муқаддас Руҳ келади. У улар билан бошқача бўлади, уларни мукаммаллик билан тўлдиради.
Унумли хизматнинг муқаррар шарти ҳақида Юҳанно баён этган Хушхабарда (15:5) айтиб ўтилган:
“Мен – ток, сизлар – новдасизлар. Ким Мен билан алоқада бўлиб, Мен у билан алоқада бўлсам, у
кўп ҳосил беради. Менсиз ҳеч нарса қилолмайсизлар”.
Ҳосилдор масиҳий Масиҳ билан алоқада бўлиши керак. Лекин бу ерда Масиҳ ҳосил
келтиришга урғу қўймасдан, У билан алоқадор бўлишни таъкидлайди. Новда шоҳлар билан
бўлганидек, Масиҳ билан алоқада бўлсагина ҳосил келтиролади. Ҳақиқатдан ҳам, қандай қилиб
унда у ҳосил келтирмайди? Бу қоида мураббийликда энг муҳим, деб ҳисобланади, чунки Исо
ҳосилдор, Худога керакли имонлини тасвирлашда давом эттиради. Бу шахсни У шогирд, деб
атайди. У шогирдларга шогирдлар ҳақида жуда яхши шогирдни тасвирлаб сўзлаб беради. Бошқача
айтганда, Исо Буюк топшириқнинг “маҳсулотини” кўрсатади. Шогирд тимсолини олти тарафлама
кўрса бўлади.
“Агар сизлар Мен билан
“Алоқада бўлиб” сўзи, грекча mena, “маълум бир вақт давомида алоқада бўлмоқ ёки
яшамоқ” деган маънони билдиради. Масиҳ ва Унинг шогирдлари жонли алоқада бўлиб туришлари
зарурлиги ҳақида гап юритади. Бу ҳосилдор хизмат ишида керакли, деб кўрсатилган. Аммо, Масиҳ
билан алоқада бўлиш деган сўзнинг маъносини англаб олиш учун бу гапнинг биринчи сўзини
тушуниш керак.
Бу ерда биринчи сўз – агар. Бу ерда қандайдир даражада иккиланиш ҳақида гап кетмоқда.
Бу сўзни грекча тилда тўрт хил қилиб тушунса бўлади. Бу жумлада ишлатилган шакл аниқ
даражада иккиланишни билдиради. Қандайдир ҳаракатни бошлаш учун, танлаш керак. Ҳар бир
масиҳий ҳар куни шундай танлаш қилади: “мен бугун Масиҳ изидан бораманми?”, “Масиҳ Руҳи
мени бошқарадими?”, “Унинг таълимоти мени тўғри йўлга соладими?”. Ҳар қандай одам
Масиҳнинг таклифига жавоб беришга мажбур: “... Менинг кетимдан юринглар, Мен сизларни
инсон овчилари қиламан” (Мк. 1:17).
Кўплар масиҳий бўлиб, ўз ҳатти-ҳаракатларини руҳий автопилотга топширгандек ҳис
этишади. Масиҳийнинг ўсиш жараёни — бу автоматик эмас, бу ғайритабиий ҳол. Энг муҳим фарқ
имонли инсоннинг Масиҳ ортидан боришга ҳар кунги қароридир. Шартли боғловчи агардан
бошлаб, Исо жуда аниқ қилиб муносабатларни ушлаб туришга шогирдларнинг ўзларини
зиммасига қўйиб беради.
Ачинарлиси, кўп масиҳийлар нотўғри тушунча асосида шогирдликни рад қилишади.
Уларнинг хато ўйлашларича, Масиҳ билан жиддий бирлашмага кирса – демак Яшил Берет ёки
Альфа командасига аъзо бўлгандек. Душман ҳудудида бўлишни, қўл жангларида қатнашишни ва
қўриқчилик хизматини олиб боришни истамасанг, демак, сен шогирд эмас эмиш. Фактларга
қарайлик. Масиҳ билан рози бўлиб, У билан алоқада бўлиш учун ҳар қандай имонли икки
параметрга мосланишга тайёр бўлиш керак.
37
Масиҳнинг сўзларига тўғри муносабат. Шогирд тўхтамасдан Инжилга таянади.
Аввалроқ, Исо деди: “...Агар Менинг каломимга риоя қилсангизлар, ҳақиқий шогирдларим
бўласизлар” (Юҳ. 8:31).
Исо Ўзининг каломий топшириқларини назарда тутгани аниқ. Лекин Ўзининг таълимотида
У Эски Аҳдга таянгани аён; масалан Бахтиёрлик амрларини олайлик. Янги Аҳдда ёзилган
Масиҳнинг таълимотларига шогирд содиқ бўлишлиги ҳақидаги ХХ-асрдаги “тозаланган”
ўқилишда айтилган. Инжилнинг тўлиқ қонуни Худованд Каломи билан иззат қилинади; демак, шогирд ҳам Эски Аҳд, ҳам Янги Аҳдни — бутун Муқаддас Китобни шубҳасизлигига ишончи
комил. Шогирд Масиҳ Каломига ўзининг тўғри муносабатини фақат бир усул билан кўрсата олади
– Унга ўз содиқлигини кўрсатиб. Каломга бўлган содиқликни шогирд Инжилни ўрганиш асосида
қандай ҳаракат қилганида кўринади. Амалий жиҳатда бу бир неча текисликда билинади.
мақбул, ҳалол бир ишчи сифатида кўрсатишга ғайрат қил” (2 Тим. 2:15).
“Ғайрат қилиш” бу жумлада шуни англатадики, ҳаётда Муқаддас Китобдан олган
билимларни ишлатиш талаби бўлганда, ҳақиқий устоз бўлиб, кўзни олиб қочмаслик учун
тиришқоқлик, қунтликни кўрсатиш Инжилни синчиклаб ўрганишда етарлича керак бўлади. Бу, шогирд Инжилни ўқийди, бу Китобни ўрганади, унда парчаларни ёд олиб, уларни нафақат ўзининг
сўзларида, балки бутун ҳаёти билан гувоҳлик қилишидадир.
Бизнинг жангдаги қурол-аслаҳамиз башарий эмас, балки қаълаларни яксон қилиш қудратига эга
бўлган руҳий аслаҳалардир. Биз Худонинг қудрати билан сафсаталарни барҳам берамиз, Худо
билимга қарши бош кўтарган ҳар қандай баланд иддоани қуритиб юборамиз...” (2 Кор. 10:3-5).
Шогирд ҳар қандай васвасаларга қарши туриб, ўзини бу дунё фалсафаларидан ва
ғояларидан ҳимоя қилиш учун Инжилни жуда яхши билиб ўрганиб олиши керак. Шогирд ҳар куни
бегона таълимот билан юзма-юз тўқнашиб туришига тўғри келади. Инжилий ҳимоя тизими бу
ғояларни тушуниб олиши керак, уларни саранжомлаб, Масиҳга итоат қилганини қабул қилиб ва
қолганларини қабул қилмаслик лозим. Оддий масиҳийнинг ҳимоя тизими (бу ерда Пол Ревирнинг
машҳур от пойгасини эсланг), душманнинг ядровий хужуми ҳақида билдириш учун Бостонда Эски
Шимолий Жамоатида қилинган фокусларидан кўра таъсирчанлиги кўп эмас. Менимча, кўпгина
масиҳийлар замонавий оммавий ахборот воситаларининг эшиттиришларининг кўплигидан чўмиб
кетишмоқда.
Ўспирин болакайнинг: “Нима учун уятсизлик ҳақида ўқиш ёмон?” деган саволига кўпгина
масиҳий ота-оналар Инжилдан жавоб топа олишмайди. Улар қаердан излаш кераклигини
билишмайди ҳам. Ана шундай қилиб, масиҳийларнинг Инжилни билмаганликлари юзага чиқади.
Инжил асосида абортларга ва ўлим жазосига қандай муносабатда бўлиш керак, камбағалларга
қандай ёрдам қилиш керак, дўстларга қарз бериш, болаларни тарбиялаш, ҳаяжон ва қўрқув билан
қандай курашиш керак, пулларни қандай сарфлаш керак, қандай қилиб оилавий муносабатларни
қуриш керак ва ҳоказолар? Бу саволларни ўрганиб чиқмаслик – уларни билмасликдир; демак, Инжилни билмаган инсон душман билан қуролсиз курашиш керак. Ҳар бир масиҳий дунё, тана ва
иблис билан курашиши зарур. Савол қуйидагича – сен бу курашга тайёрмисан? Шогирд тайёр, лекин кўп масиҳийлар ҳақида ундай, деб бўлмайди.
38
Дилингиздаги умид ҳақида сиздан ҳар бир сўраган кишига жавоб беришга доимо тайёр бўлинглар”
(1 Бутрус 3:15).
Шогирд ақл-идрокни янгилаб янгича яшаши учун, ўз ҳаётини Инжил асосида қуриши учун, васвасаларга дуч келганда уларни осонлик билан енгиб, ҳар қандай фикрни Масиҳга бўйсундира
олиши учун ва шунингдек, Хушхабарни тушунишга ҳаракат қилувчилар орасида ўз имони учун
мустаҳкам туриши учун Муқаддас Китобни ўрганиши керак.
Ҳар қайси шогирд сохта таълимотни ажрата билиши учун, у нимага ишонганини етарли
даражада яхши тушуниши керак. Одамлар бераётган асосий саволларга жавоб бера олиши керак: Инжилда ҳаммаси ҳақиқат эканлигини қаердан биласан? “Нима учун Худо азобларга ва ёвузликка
йўл қўяди?” “Нима учун сен Исо – Худога ягона йўл эканлигига ишонасан?” Шогирд ана шундай
саволларга жавоб бериши учун Инжилни яхши ўрганиб чиқиши керак.
Ўрганиш, кураш ва ҳимояга тайёр бўлиш – мана шу учта амалий малакаларда Инжилга
нисбатан бўлган содиқлик кўринади. Шогирд ўзининг ақлини янгиланиши билан ўзгаради.
Худонинг Каломи уни. ақлини янгилади ва янги ҳаёт тарзига олиб келди. Худо шогирдга Калом
орқали гапиради. Мана шунинг ўзи Масиҳ билан алоқада бўлишнинг биринчи ва энг муҳим
натижаси.
Шогирд Инжилдан бошлаши керак. Кўпгина масиҳийлар руҳий депрессияда бўлиб, елканларни тушириб, ўзларини тўлқинларнинг эркига топшириб қўйишади. Умидсизлик ҳолатига
тушуб қолишди – улар Инжилни ўрганишга киришиб, елканларини кўтаришлари лозим. Ана
шундай қутилиш ҳаракатида улар Новдадан узилиб қолишади. Энг авалло ва тўғрисига тўлақонли
ҳаёт масиҳий Худованд Каломига қандай муносабатда эканлигига қарайди. Бу ерда у Масиҳ билан
алоқада бўлиш ва бу дунёдаги ҳаёт ҳақидаги саволларга жавоблар топади.
Масиҳий Каломни жиддий ўрганмаса у заифдир. Павлус ўзининг 2 Коринфликларга
Мактубида (12:10) кўкларга заифликниинг бу турини кўтарган эмас: “...Чунки заиф бўлсам, қудратим ошар экан”. Заифликнинг бундай тури Масиҳ топшириқларига менсимаслик билан
қараш натижасида келиб чиқади. Ҳозирги жамоатнинг ҳосил келтирмайдиган маҳсулоти — бу
масиҳийларни Худованд Каломига бўлган нотўғри муносабатлари натижасидир. Ҳа, кўп инжилий
масиҳийлар жамоатга боришади ва Калом эшитишади. Лекин шу билан ҳамма нарса тугайди.
Уларни қошиқ билан едириш учун энага керак. Шогирдлар эса ўзлари ейишади, улар озиқани
қаердан олишни ва у билан нима қилишни билади. Кўпинча масиҳийлар ўзлари ея олмаган ҳолат
ҳеч кимни ҳаялжонлантирмайди шекилли. Ҳеч ким фақат Каломни эшитишдан ва Инжилни
ўқишни ўзидан, мустақил ҳаракатлана оладиган шогирд бўла олмайди, чунки Калом эшитишни ва
Инжил ўқишни қуруқ ўзи ўрганишга, ҳужум қилишга ва ҳимояланишга ёрдам бермайди. Бу
биринчи қадамдан ҳеч қочиб бўлмайди: “Агар сиз Мен билан алоқада бўлиб, сўзларимни
қалбингизга жо қилсангизлар”.
Ибодатга содиқлик. Масиҳнинг сўзлари “...истаганингизни сўранглар, эришасизлар” (Юҳ.
15:7) амалий ибодатга тегишлидир. Масиҳ билан алоқада бўлиб турган ва Унинг Каломини
тушунувчи шогирд нимада ва қандай қилиб Худовандга ибодатини келтириш кераклигини билади.
У нима ҳақда сўрашни ва сўраганини қандай олиш кераклигини билади. У нима ҳақда сўраш керак
эмаслигини ҳам билади. Бу оят шогирдларга тўла ҳаракат эркини бермайди. Уни кўпгина бошқа
ибодат ҳақида мулоҳазалар билан тенглаштириб қабул қилиш керак. Ибодатга жавоб
шартларининг орасида топшириқларни бажариши бўйруғи ҳақида айтилади (1 Юҳ. 3:22) ва
Худонинг иродаси бўйича сўраш (1 Юҳ. 5:14-15). Шогирд Худовандга қандай қилиб ва нима
39
ҳақида ибодат қилиш кераклигидан хабардор. Унинг ибодати кучли, чунки унинг хизмати билан
боғлиқ.
Худованд билан муносабат У билан алоқада бўлиш учун асосга айланади. Худо билан
бўлган муносабат — бу шогирднинг ҳаёт негизидир. Худо менга Муқаддас Китоб орқали
мурожаат қилди. Мен Унга ибодат орқали жавоб бераман. Худони билиб олиш қандайдир бир
аниқ маънода яқинингни билиб олганга ўхшайди. Бу Худо билан мулоқот, У билан биргаликда бир
ҳаёт, хаёл ва дунёқарашлар билан алмашиш. Худога мурожаат қилиш ҳам Уни эшитишдек
муҳимдир. Шогирд олдин Уни эшитиб, Худо билан мулоқотда бўлишни ўрганади. Ибодат Худо
очиб берганиданг сўнг бўлади. Масиҳ билан алоқада бўлиш – демак, Худонинг Каломида ва
ибодатда бўлишдир.
Чўпон ҳал қилишга тўғри келадиган одамларнинг кўпчилик муаммоларининг илдизлари
уларни талабларига жавоб бермайдиган ва Худо билан муносабатлари тўғри келмаслигида. Бу
ердаги чуқур муаммо — бундай одамларнинг Худо билан етарлича бўлмаган муносабатидадир.
Улар ўзининг овозига қулоқ солишга, ўз қалбларини очиб, Унинг Каломини тушунишга вақт
топишмайди. Масиҳийлар орасида тарқалган нохушликнинг энг қўрқинчли томони – Худо билан
етарли даражада бўлмаган муносабат – шундаки, чўпонлар ўзлари ҳам ўша нохушликка дуч
келишган.
Жуда кўп чўпонлар Муқаддас китобни ўрганиш – чўпонлик хизматида бўлиб, ваъз ўқиш ва
ибодат қилиш уларни иши бўлгани учунгина қилишади. Бундай чўпонларда Муқаддас Китобни
ўрганишга ва ибодатга нисбатан касбий ёндашишдир. Манфаатпарастли муносабат Худо билан
бўлган муносабатни ифлос қилади. Худони, мен қаламларни ўткирлайдиган машинкани
ишлатганимдай ишлатишади. Агар мен ингичка ёзишни истасам қалам учини машинка тешигига
суқаман. Агар мен таъсирли ваъз айтишим керак бўлса ёки қандайдир тадбирларга пул йиғишим
керак бўлса, мен Худодан ёрдам сўрайман.
Худодан таянч излашда ҳеч қандай ахлоқсизлик йўқ. Қолаверса, Унинг Ўзи шунга
чақиради. Худодан бирор нарсани сўраш учунгина эътиборимизни Унга қаратганимизда бу
ахлоқсизликка киради. Биз Унга қалбимизни тарбиялашга, руҳимизни кўтаришга ёки Унинг
иштирок этиши билан роҳатланишга вақт бермаймиз. Агар биз олаверсак, олаверсак, олаверсак, бизнинг ердаги муносабатларимиз қанчага чўзилади?
Кўпгина масиҳий бошқарувчилар дуч келадиган бошқа муаммо — бу бутун ҳаёт давомида
Худо билан муносабатда бўлиш зарурияти. Масиҳийлар ҳеч қачон барча асосларни тагига ета
олмайдилар. Баъзан мураббийлар яхши бошлашади. Улар Инжилни ўрганишда, ибодатда, Муқаддас Китобдаги оятларни ёд олишда ва шахсий гувоҳликларда қаътий интизомга риоя
қилишади. Аммо вақт ўтиб, улар масиҳий мутахассисликнинг мағрурликлари ва кўп ёйилмаган
билимларига берилиб, шу асосий машғулотларга эътиборсизлик билан қарай бошлайдилар.
Кўпинча турли вазиятларда чўпонлар ва масиҳий мураббийлар “сўниб қолишади”, чунки биринчи
муҳаббатларини қолдиришади. Руҳий аланга секинлик билан сўна бошлайди, чунки бу аланга
Худо билан муносабат бўлмаса ёнмайди.
Майкл Джордан (Michael Jordan) “Chicago Bulls” командасининг буюк баскетболчиси, спорт майдончада мўъжизалар яратади. Кам учрайдиган чаққонликни ишлатиб, у одамларни оҳ-воҳ дейишларига мажбур қилади. Агар Джордан маҳоратини камолга етказиб машғулотлар билан
шуғулланмаганда, у ўз ютуқларини қурадиган пойдевори бўлмас эди. Агар у тўпни тепкиларсиз
бошқаришни, қимирламай жойида айлана олишни, бошқаларни хафа қилмай четга қочиб қолишни, тўпни ўзида сақлаб қолиб, бошқасига узатмасликни билмаганда эди, унда гимнастика залидан
40
сакраб чиқиб кетишни, кийикдек югуришни ва мушукдек эпчилликни билишининг хеч қандай
аҳамияти бўлмас эди.
Энг авалло, масиҳий бутун умри давомида Масиҳга содиқликда руҳий пойдевор бўлган
асосларда маҳоратини камолга етказиши керак. Агар у шу асосда маҳкам турса, ўзининг
қобилиятини, маҳоратини ва ҳаётий ҳолатларини яхшироқ ишлата олади. Шогирднинг биринчи
фазилати, бу Калом ва ибодат орқали Худо билан бўлаётган муносабатда у Масиҳ билан алоқада
бўлади.
Матто Хушхабаридаги Исонинг Каломи буйича У буюрганларнинг ҳаммасини бажаришга
мураббий “насиҳат қилади”. Одамларни итоаткорликка ўргатиш керак, чунки бу фазилат табиий
йўл билан келмайди. “Табиий ҳаваслар ҳаммани йўқ қилади”, - деб ёзган Эдмунд Берк. Куч
заифликка айланди. Жавобгарликсиз ҳосилдор мураббийлик бўлмайди, чунки жавобгарлик
Масиҳга итоаткор бўлишга ўргатади. Шогирд, Исога биноан, итоат қилади, демак, мураббийлик
жавобгарликсиз бўлмайди.
Уйимизда, ишда ўз ҳаракатларимиз учун ҳар куни ҳисоб берамиз. Ҳақиқатдан, масиҳийнинг руҳий ўсиши ҳам жавобгарликсиз бўлмайди, агар бўлган тақдирда ҳам мустаҳкам
бўлмас эди. Мен ўзимнинг масиҳий хизматим ҳақида эсласам, менга ёрдам берган бир неча
одамларни эслайман, лекин шуни айтишим керакки, ўзимнинг ҳаракатларим учун мендан
жавобгарлик талаб қилганлар менга кўпроқ ёрдам беришди.
Исо итоаткорликни севги билан боғлайди. “Отам Мени қандай севган бўлса, Мен ҳам
сизларни шундай севдим. Менинг муҳаббатимга содиқ қолинглар. Мен Отамнинг амрларига амал
қилиб, Унинг муҳаббатига содиқ қолганман. Худди шу сингари сизлар ҳам, агар Менинг
амрларимга амал қилсангизлар, муҳаббатимга содиқ қоласизлар” (Юҳ. 15:9-10). Шу вақтдан
илгарироқ Исо шундай деган: “Агар Мени севсангизлар, амрларимга амал қилинглар” (Юҳ. 14:15); ва яна: “Ким Менинг амрларимни билсаю, уларга амал қилса, у Мени севади. Ким Мени севса, Отам ҳам уни севади, Мен ҳам уни севаман ва Ўзимни унга кўрсатаман” (Юҳ. 14:21).
Исо ўзининг шогирдларидан севги билан қилинган итоаткорликни талаб қилади. У севги
итоаткорликдан юқори эмас, деб ўргатади, лекин итоаткорликнинг ўзи — бу севгидир.
Тайёрланмаган масиҳий Руҳ орқали истакларни сезмаганича ҳаракат қилмайди. Калом билан
алоқада бўлган, Каломга тўлган шогирд у ўзи шу ҳақда нима, деб ўйлашига қарамасдан, ўз ишини
Худованднинг топшириқлари асосида бажаради. Баъзан итоаткор масиҳий шу ажойиб ишларни
қилгиси келади, аммо кўпинча бундай бўлмайди. Йўлидан четлашган масиҳий ва шогирд
орасидаги фарқ шундаки, шогирд ташқи ҳолатларга, ҳислатларга ёки ҳар қандай қийинчиликларга
қарамай Худога итоаткор бўлиб қолади.
Севги билан қилинадиган итоаткорлик учун мукофотлар кўп. Юқорида Инжилдан
келтирилган парчалардан мана шундай хулосалар келтирса бўлади: Худо бизни аввалдан севади ва
Ўз Ўғлини кўпчиликнинг гуноҳлари эвазига берди: “Зеро Худо оламни шунчалик севдики, Ўзининг ягона Ўғлини берди...” (Юҳ. 3:16). Худо бизни севди – мана шунинг учун У шундай
қилди. “Биз Уни севайлик, чунки аввал У бизни севди” (1 Юҳ. 4:19).
Худо биз учун қилганига жавобан бизнинг севги билан қилган итоаткорлигимиз бу кейинги
қадам. “Агар Мени севсангизлар, - дейди Исо, - амрларимга амал қилинглар”. Биз севги билан
қилинадиган итоаткорликнинг йўлидан жасурлик билан бормоқдамиз ва ҳосиллар – ажойиб.
41
“...Ким Мени севса, Отам ҳам уни севади; Мен ҳам уни севаман ва Ўзимни унга кўрсатаман” (Юҳ.
14:21).
Худо бизни жавобан севади ва бизга яна кўп-кўп очилади. Исо бизга Руҳ сирларини
ўргатади ва бизларнинг қалбларимизга нисбатан Худованднинг режаларини батафсил очиб беради.
Худонинг тафсилотлари ва сирлари итоаткорлик йўлида аниқ бўлади. Сиз қачон бўлса ҳам
ўзингизга савол берганмисиз, нима учун улар Худо ва Унинг ишлари ҳақида бошқалардан кўпроқ
билишади? Жавоби оддий: улар итоаткорлик йўли билан кўп йиллар давомида боришди ва Худо
уларни кўп нарсага ўргатди.
Бироқ кўп масиҳийлар итоаткорлик йўлини ташлаб, яна қандайдир қўшимча очиқликларни
кутадилар. “Худовандим, агар Сен менга келажагимни очиб берсанг, мен ишонаман; ва ана шунда
мен Сенинг изингдан боришга тайёр бўламан”. Худо бундай ибодатга оддийгина жавоб беради:
“Сен итоаткорлик йўлига тушмасанг ҳеч нарсани билолмайсан”. Кейинги юриш сиздан, шунинг
учун қайтинг. Агар сиз имон йўлига тушишдан олдин катта очиқликларни талаб қилсангиз сиз ҳеч
қаерга кўтарила олмайсиз. Худо сизни келажак эмас, имон рағбатлантиришини истайди. Худонинг
Каломи – оёғингизга чироқ ва йўлингизда нур. У юриб қаерга босиш кераклигини кўриш учун
етарли ёруғлик беради. Агар сиз келажагингизни олдиндан балсангиз, сиз ҳеч қачон жойингизда
жилмас эдингиз. Агар сиз ҳамма қийинчиликларни, қайғуларни, азобларни олдиндан кўрсангиз, агар сиз тўла билимга эга бўлсангиз, унда оғриқлардан қочиб, жойингизда қолишга қарор қилган
бўлар эдингиз. Лекин масиҳийча итоаткорлик йўлининг фақат бир усули бор: имон билан яшаш, аммо келажакни билиш билан эмас, севги билан итоаткорлик йўлидан бориб, қўрқувларни, ҳаяжонни ва бошқаларни енгиб. Агар сиз шундай қилсангиз, Худо сизни ажойиб тарзда севишга
ваъда беради, бошқачасига буни синаб бўлмайди.
Жавобгарлик Худога севги билан итоаткор бўлишга мажбур қилади. Мураббийлик бусиз
ҳеч бўлмайди. Шогирдлар Худо билан алоқада бўлиб севги билан итоаткорликни кўрсатишади.
Мураббийлар бу жараёнда Худо билан алоқада бўлишга одамларга ёрдам бериб, Унинг иродасини
бажариб таянч бўлишади. Ҳамма нарса мураббийликка ёрдам беради. Шогирднинг ҳаёти — бу
Худо билан яқин муносабатдаги, севги билан итаоткорлик ҳаётдир ва унга жавобгарлик
кўмаклашади.
Давомида гап шогирд нима “ишлаб чиқаришига” қаратилади. “Сизлар кўп ҳосил берсангиз, Отам улуғланади, сизлар эса Менинг шогирдларим бўласизлар” (Юҳ. 15:8). Яна: “Сизлар Мени
эмас, Мен сизларни танладим. Бориб ҳосил беринглар ва ҳосилингиз боқий бўлсин...” (Юҳ. 15:16).
Исо шогирдларининг қайта тикланишини кутарди. “Ҳосил олиб келиш” дегани мана бу –
шогирдлар ўз табиийлиги билан ҳосил келтирмай олмайди. Агар шоҳ новдадан узилган бўлмаса, у, албатта, ҳосил келтира бошлайди.
Агар шогирд Худо билан алоқада бўлса, маълум бир вақтда унда табиийча ҳосил бера
бошлайди. Ҳосилдорлик, камида учта нуқтаи назардан иборат. У Худони улуғлайди (Юҳ. 15:8), Масиҳ шогирдларни чорлаётиб, очган кутилган натижаларга мос келади (16-оят) ва бу ҳосиллар
кўп бўлади (8,16-оятлар).
Ҳосилнинг нима эканлиги ҳақида ҳали ҳам баҳслашувлар бормоқда. У шахсий
хушхабарнинг ҳосилими ёки умумий ҳосилми? Бу савол “ёки – ёки” деган текисликда ётмаган.
Зарарланмаган шох новда билан боғлиқ бўлгани туфайли табиий ҳолда ҳосил келтиргани каби, 42
шунга ўхшаб руҳан етук масиҳий ҳам ҳосил келтиради. Бундай масиҳий Руҳ ҳосилини келтиради:
“...муҳаббат, севинч, хотиржамлик, сабр-тоқат, лутфкорлик, хайрихоҳлик, садоқат, мулоймлик ва
ибодир” (Гал. 5:22-23). Бу ҳосил ўзига хос тарзда актив, лекин пассив эмас. Севги — бу касалманд, кучсиз жилмайиш эмас; севги ҳаракат қилади, у яратади. Севги туфайли оддийгина ерга тушган
ошхона анжомини кўтариб қўйиш мумкин ва қалбни Масиҳга келтириш мумкин. Илоҳий Руҳнинг
самараси шахсий хушхабардан анча каттароқ ва шу билан биргаликда шахсий хушхабарсиз
ҳосилдорлик бўлмайди.
Шундай қилиб, биз ҳосилдорликни фақат Хушхабар билан чегаралашни истамаймиз, лекин
Руҳ ҳосилининг ҳамма аломатлари унга тегишлидир. Ҳар қандай имонли одам томонидан
бажариладиган иш, ҳақиқатда кимгадир Исо Масиҳнинг ҳақиқийлигини гувоҳидир. Аниқ бир
фактни назардан четда қолдириб бўлмайди, ҳамма масиҳийлар Исо Масиҳга бўлган имони ҳақида
ҳаммага гувоҳлик қилиши керак.
Ҳосил келтириб, Худога ёқмоқ мумкин, лекин Масиҳга келтирган имон ҳақида гувоҳлик
бериш шарт эмас деган сохта таълимотдан жамоат изини ҳимоя қилиш керак. Бундай бўлмаслик
кераклиги мутлақо аён. Ўзининг имони ҳақида гувоҳлик бермайдиган масиҳий бўлмайди. Ўзининг
имони ҳақида гапирмаган шогирд ҳам бўлмайди. Имони ҳақида гувоҳлик бермайдиган масиҳийлар
бор, лекин Худони улуғлаб, дунёга Масиҳ ҳақида гапирмайдиган шогирд умуман йўқ.
Ҳосил келтирувчи ва Хушхабар етказувчи махсус одамлар бор. Ҳар қандай хушхабар
етказиш тадбирининг вазифаси — бу Қутқарувчига қалбларни олиб келиш. Ҳосилдор шогирд
Масиҳга ўз яқинларини олиб келмаганлиги ақлга сиғмайди. Ҳосилдорликнинг энг юқори босқичи
— бу шахсий гувоҳлик. Исо “Мен сизларни танладим. Бориб ҳосил беринглар ва ҳосилингиз
боқий бўлсин” деганида У, шубҳасиз, Худонинг Каломини бутун дунё бўйлаб тарқатилишини
назарда тутган. Ҳар қайси шогирд Хушхабар етказишни билади, у билибгина қолмай, буни қандай
етказишни ҳам билади ва яқинларини Масиҳга келтира олади. Масиҳ қайта тикланишни ҳар қайси
шогирддан кутади.
Мураббийлик учун Хушхабар мутлақо керакли. Ўзларини шогирдман деганлар ва ўзининг
Масиҳга ишонгани ҳақида гапирмаган одамлар етарлича кўп. Ўзининг имони ва мураббийлиги
ҳақида эълон қилувчи ва шу билан биргаликда шахсий Хушхабар етказиш ишида тайёргарликка ва
жавобгарликка эътибор бермаётган жамоатлар ҳам етарли. Ҳосилдорсиз шогирдлар бўлмайди.
Шогирдлар кўпаяди ва Масиҳ учун янги шогирдларга эга бўлишади. Мана шунинг учун улар –
жамоатнинг буюрилган “маҳсулоти”.
Протестантлар жамоатида бир тарафлама таълим олган одамлар кўп. Уларни Инжилни
ўрганишга, ибодат қилишга, яхши муносабатда бўлишни ўргатишган, лекин Хушхабар айтишни
ўргатишмаган. Бундай одамлар учун Инжилни ўрганиш аллақачон ҳал қилинган ишни муҳокамаси
бефойда бўлиб қолади, ибодатли ҳаёт – зерикарли, муносабатлар – юзаки, бунинг ҳаммасини
сабаби шундаки, улар биринчи уч ишни катализаторини менсимай қўйишган, чунончи: шахсий
Хушхабарни. Жамоатга нисбатан Худонинг режаси шундаки, Унинг ҳамма тайёрланган аъзолари
хушхабар етказиш тадбирида қатнашишлари керак. Уларнинг ҳаёти ва Масиҳ ҳақида дунёга
Хушхабар айтишлари улар учун Масиҳга бўлган содиқлигини синашдир. Улар ўзларини спорт
майдонларида, дастгоҳ ёнида, ўқитувчилик курсисида, маъмурий ташкилотда ёки суд корхонасида
қандай тутишади? Гап шундаки, сифатли маҳсулот табиий ишлаб чиқарилади. Маҳаллий жамоада
Худо томонидан ишлатиладиган ўргатилган хизматчилар қўйишни табиий ҳолда кўп ҳосил
келтиради ва ўша ҳосил абадийликка бўлиши учун.
43
Шогирд Худони улуғлаши ўзининг шахсий ҳислатлари ёки маҳорати туфайли эмас, бу
кўпроқ мураббий ишининг натижасидир. Бу кенг нуқтаи назардан мутлақо муҳим бўлгани учун
мен бу ҳақида эслатдим. “Сизлар кўп ҳосил берсангиз, Отам улуғланади, сизлар эса Менинг
шогирдларим бўласизлар” (Юҳ. 15:8). Мен ўзим шахсан қандай қилиб Худони улуғлашни
аниқлашга ҳаракат қилганимда, олдинига мана шу мени ажаблантирар эди. Ҳеч бир масиҳий бунга
қарши ҳеч нарса айтолмайди, доимо Худованд халқининг мақсади Худонинг улуғлигидадир.
Шубҳасиз, бу жамоатга нисбатан ҳам тўғри.
Эфесликлар мактубида Павлус ажойиб ибодатининг охирида буни жуда яхши ифодалайди:
“Худонинг куч-қудрати бизда амал қилмоқда. Шунинг учун Худо биз сўраган ёки хаёл
қилганимиздан ҳам ортиғини бажаришга ғоят даражада қодирдир. Унга Исо Масиҳ уммати орқали
ва Исо Масиҳнинг Ўзи орқали наслдан-наслга, то абад шон-шарафлар бўлсин! Омин” (Эф. 4:20-21).
Шогирдларни тайёрлаганда жамоат Худони яхшироқ улуғлайди, чунки ҳосилдор
шогирдлар Худони улуғлашади. Масиҳнинг ҳақиқий шогирдлари – ҳосилдор шогирдлардир (Юҳ.
15:8). Масиҳ шогирдларни тарбиялашни топширган, чунки улар табиий ҳолда қайта тикланишади
ва кўпайишади, оқибатда улар бутун жаҳонга хушхабар етказишга олиб келади.
Маттонинг мактубида (28-боб) Масиҳ бориб ҳамма халқларни ўргатишга буюрса, Юҳаннонинг мактубида (15-боб) эса У билан алоқада бўлган, Унга итоаткор бўлиб, яхши ҳосил
келтирадиганларни шогирд ҳисоблашни буюради. Шу тарзда улар Худони ҳамма нарсадан кўпроқ
улуғлайди. Бундай одамларни тарбиялашга ўзини бағишласа бўлади. Жамоат итоаткор бўлсин ва
ўзининг муқаддас мақсадини адо этсин!
Мен ҳурсанд бўлишни истамаган ҳеч кимни билмайман. Исо ҳам ҳурсанд бўлган: “Менинг
шодлигим сизларга ўтсин ва кўнглингиз қувончларга тўлсин, деб Мен бу сўзларни сизларга
айтдим” (Юҳ. 15:11). Фақат шогирдлар – қувонч ворислари. Қувончни яхши кайфиятдан ажрата
билиш керак. Мен яхши кайфиятга қарши эмасман, бироқ у қувончга қараганда тез ўткинчи ва бир
лаҳзали. Ҳаётий ҳолатларга қараб кайфият келади ва кетади. Ҳаётнинг қулай шароитларида ҳар
ким яхши кайфиятда бўлиши мумкин, бунинг устига Худонинг аралашиши талаб қилинмайди.
Қувончни эса хотиржамликнинг ғайритабиий туйғуси, деб атаса бўлади. Бундай туйғу биз
Худони рози қилганимиздан келади. Одамлар мени бахтсиз қилаоладилар, аммо ҳеч ким мендан
қувончни тортиб ололмайди. Исо хочга бораётганида қувонч ҳис этар эди. Бутрус зиндонда
бўлатуриб, қувончидан қўшиқ айтарди. Азоб-уқубатларга дуч келганларнинг кўпчилиги, имон
учун жабрланганлар, катта қувғинлар пайтларида бизларга чексиз ва тўхтовсиз қувончлари ҳақида
гувоҳликлар қолдиришган. Бундай қувончга эга бўлишни истаганларга Исо шундай мурожаат
қилади: “Менинг шогирдим бўлиб қувончга тўлиш имкониятинг бор: Мен сени қувончга тўлиб
юришингни истайман. Бундай қувончга тўлиш учун Мен буюрганларимни бажариб, яъни Менинг
шогирдим бўлишинг лозим. Агар Мен билан Калом ва ибодат орқали алоқада бўлсанг, агар
итоаткорликка севги билан бўйсунсанг, агар ўзингни мураббийлик ишига бағишласанг, сен
Худони улуғлантирасан ва буюк қувончни қабул қилиб, тинчликка эга бўласан”.
44
Мураббий-чўпон одамларни шундай севадики, у ҳаммани шогирд бўлишга чақиради, чунки
шогирднинг ҳаёти қимматли ва қувончга тўладир. Ҳақиқатдан ҳам одамларга қувончга тўла ҳаёт
кечиришга ёрдам бериш — бу ажойиб чақириқдир.
“Менинг амрим шу: Мен сизларни қандай севган бўлсам, сизлар ҳам бир-бирингизни
шундай севинглар. Ким ўз жонини дўстлари учун бағишласа, бундан ортиқ севги йўқ. ...сизларга
буйруғим шу: бир-бирингизни севинглар!” (Юҳ. 15:12-13, 17).
Менимча, Калом ва ибодат орқали Худо билан доимий муносабатда бўлган, итоаткорликда, севгида тўғри яшовчи ва шогирдлар орттириши билан Худони улуғлаётган, унга ҳеч нарса билан
солиштириб бўлмайдиган қувонч туйғусини бераётган одамга ўз яқинларини севмаслик оғир
бўлади. Бироқ Исо кўрсатаётган ўлчов жуда катта: “...Мен сизларни севгандек”. У биздан тўла
мукаммалликни эмас, ўхшашликни кутади.
Шогирдлардан талаб қилинган бирдан бир нарса — бу, унутмаслик эди. У уларга қандай
қилиб меҳрбонлик билан ғамхўрлик қилгани ва улар учун азобланганини унутмаслик керак; У
қандай қилиб уларнинг муҳтожликларини бартараф қилганини, У улар учун ҳамма нарсага тайёр
эди–ку, шуни унутмаслик керак, – У уларнинг оёқларини ювди, дўстларининг оиласидаги
ўлганларни тирилтирди ва Ўз ҳаётини, абадий ҳаётга эга бўлишлари учун қурбон қилди. Агар У
севгандек улар ҳам ўз яқинларини севишга белгилаб берган бўлса, улар қанча яшамасин, уларга
севги нима эканлигини билишга ёрдам берадиган хотиралар ҳазинаси тўла бўлади. Бундай
хотиралар уларга дуч келадиган қийинчиликлардан олиб ўтади. Илгарироқ, Исо, агар улар орасида
севги бўлса, уларни бутун дунё билади, деб эълон қилганида (Юҳ. 13:34-35), У бу амрига инжилий
оҳанг берди.
Албатта, ҳозирги шогирдларда шогирдларни севувчи ва яқинларини Масиҳ ҳақида
гувоҳлик берувчи ёзув ёдгорлиги бор. Ундан ташқари, Худо ҳаётимизда ажойиб хотиралар
йўлагини ўтказиб қўйган. Биз Унинг севгисини кўп маротаба сезганмиз. Шогирднинг белгиси —
бу севгидир. Севги ўзининг қалбларни Қутқарувчимиз учун келтириш ҳислати билан ҳамма
нарсадан устун. Айнан севги Масиҳни инсониятга хизмат қилишда алоҳида бир маънони берган
ҳолатда қўллаб-қувватлаган.
45
Тўртинчи боб
Шогирдларни тарбияловчи чўпоннинг роли
Сўзларнинг маъноси ва кузатишлар натижалари
Сизни баҳслар қўрқитмайдими? Унда чўпонлардан ва жамоатнинг биродарлар кенгаши
аъзоларидан мана бундай саволларга жавоб беришга сўранг: катта ва етакчи чўпоннинг роли
нимада? Инжилий моделларнинг ҳар хиллиги тенг муҳимликка эгами? Чўпонликни қандайдир
асосланган юқори биринчилик ҳуқуқига эга бўлган таърифи борми?
Ахлоқ қоидалари доирасидаги илоҳиёт музокараларини шовқинли беллашувга етказишни
хоҳламайсизми? Унда чўпон бу мутахассис ва энг биринчи бўлиб, у устоз/мураббий эканлиги
ҳақида билдиринг. У заиф эмас, кучли, руҳан соғломлар билан ишлашга ва руҳан соғломларни
ўргатиб, заифлар ҳақида ғамхўрлик қилишга чақирилганлигида туринг. Шогирдларни
тарбияловчи, ўз таъсирини кўпайтирувчи чўпон масиҳийларни хизмат ишига ўргатиб, заифлар
учун ягона ҳақиқий умид бўлиб қолади.
Мен асосий фикрни чиқардим: маҳаллий жамоат чуқур қийинчиликка дуч келиб қолди. Бу
демак, жамоат “маҳсулоти”нинг шарафи ва қадр-қиммати хавф остида қолди, яъни, Буюк
топшириқнинг бажарилиши сўроқ тагига қўйилган, шу билан бирга, замонавий жамоатнинг
муҳити заифлик макони бўлиб қолди. Менинг тахмин қилишимча: вазиятни тўғирлаш учун
мураббий-чўпоннинг ролини қайта ифодалаш керак ва унинг фаолиятини Буюк топшириқнинг
бажарилишига қаратиш керак. Шундай қилиб, шогирдларни тарбияловчи чўпон ўзи нимадан
иборат экан? У ким ўзи ва унинг фаолияти нимада? Уни нима белгилайди? Бу саволларнинг
жавобини биринчи қисмини Муқаддас Китобдан топса бўлади.
чорвачилик ишларини келтиришини ҳеч ким инкор этолмайди. Бу қиёфа бундай кўринишларни
яхши тушунтирган эди, чунки ҳамма чўпоннинг хизмат доирасини билар эди. Бизнинг давримизда
ҳаммаси бошқача. Шунинг учун бу сўзнинг асосий маъносини билиб олиш фойдалидир.
Яҳудийча roeh ва грекча poimen бир хил маънони англатади. Roeh – “боқмоқ, асрамоқ, етаклаб бормоқ” деганидир. Қадим замонлардан бошқарувчи биродарларни уларга қарашли
тарбияланиб ўсаётганларни “боқиш” маҳорати бўйича баҳолашар эдилар.
Poimen от шаклида “чўпон” сўзини англатади, фъел шаклида эса “боқмоқ, ғамхўрлик
қилмоқ, қўриқламоқ ва ожиз қуйларни даволамоқ” деган маъноларни англатади.
Жумладан келиб чиққан сўзнинг ишлатиши иккала Аҳдларда бу сўзни Худованд халқини
етакчилиги билан тенглаштиради. Эски Аҳд матнларида, масалан, Пайғамбар Ҳизқиё Китобида
(34:1-31) ва Пайғамбар Закариё Китобида (11:4-14), Худо худбин чўпонлардан Ўзининг нафратини
ва уларнинг каттазанглигини, такаббурлигини, ўзбошимчалигини Ўзининг ғамхўрлиги ва
шафқатига алмаштиришга қарор қилганини эълон қилади. Қаранг, Худо пайғамбарларни, руҳонийларни ва подшоҳларни чўпонлар, деб ҳисоблайди. Оссурия ва Бобил подшоҳлари ўз
халқларини боқиб, ҳимоялаб, уларнинг муҳтожликларини таъминлашлари керак эди. Пайғамбар
Ҳизқиё Китобидаги (34-боб) “Исроил чўпонлари” ҳақида башорат бошқарувчиларга қарши
қаратилган эди. Бошқа сиёсий, ҳарбий ва руҳоний йўлбошчилар — бу Мусо, Довуд ва ҳатто форс
подшоҳи Кир ҳам.
46
Қадимда чўпон сўзи, ҳозиргидек ишлатилмаган. Жамоатнинг оддий аъзоси чўпонини
чўпон, деб ҳисоблайди. Бу тўғри, бироқ бу сўзнинг ҳақиқий маъноси бизнинг замондошимиздан
вақт ва маданият тагида яширинган.
У ўзига чўпонни табиат қучоғида, узун кенг кийимда ва сандалда дарахтга суяниб, арфа
ўйнаётгандай тасаввур этади. Чўпон бўш, беозор, кўникарли ва қавмининг ҳар қандай
муҳтожлигига жавоб берувчи. Мана шунинг учун қариялар унга пейджер олиб беришди.
Лекин қадимда чўпонлик ҳаётнинг ҳамма жиҳатларини ўз ичига олган. Бу халқни
муҳтожликларини қондириш йўли билан олиб бориш деганидир. Мусо, Довуд ва бошқалар чўпон
бўлишган ва шу билан биргаликда, улар халқнинг қудратли доҳийлари бўлишган.
Чўпонлик маъносини тушуниш учун, ҳақиқий сиёсат дунёсида, бизнесда ва халқаро
муносабатларда имонлиларни бошқариб бориш учун чўпон ҳақида бўш, заиф ва истеъдодсиз деган
замонавий тасаввурдан қутулиш керак. Агар бундай тасаввур кенг равишда тарқатилмаганда эди, унда клир оммавий саҳнада сўзга чиққанида нима сабабдан шовқинли норозиликлар эшитилади?
Эзра ва Нахимиё ҳолатлари — бу Эски Аҳд хизмат вазифаларининг нотўғри
изоҳланишининг мисолидир. Эзра руҳий доҳий, Нахимиё эса фуқаролар доҳийси, деб тез-тез
айтишади. Эзра — бу чўпон, Нахимиё – доҳий. Шунга қарамай икковининг хизмат вазифалари
ҳақиқатдан ажралиб турган, Нахимиёни ҳам чўпон, деб ҳисобламаса бўлмайди. У тўлиқ Эски Аҳд
давридаги чўпонни тасвирланишига тўғри келади. У одамларни ўз изидан етаклаган; улар ҳақида
ғамхўрлик қилган; топшириқни бажариб, халқнинг муҳтожликларини қондириб, руҳий
тикланишни ҳақиқатга айлантирди. Ундан ташқари, Нахимиёни машҳур чўпон, деб атаса бўлади.
Эски Аҳд анъанаси чўпонни “Халқ доҳийси”, деб белгилашади. Бундай тушунча ҳаётнинг
ҳамма томонини қамраб олади: савдо-сотиқни, маорифни, ташқи муносабатларни, керакли
маънавий муҳитни тузишини ва имонда насиҳатлар. Бизга қараганда қадимдагилар бу сўзни ҳар
томонлама ва кенг маънода тушунишган.
Жамоат етакчилари/нозир/чўпоннинг вазифаларини икки томони. Янги Аҳд чўпон
фаолиятининг катта, кенг тушунчасини тасдиқлайди. Бу сўзнинг яна икки синоними бор. Менга
ўхшаб, кўплар жамоат етакчиси/нозир/чўпон сўзларини синоним, деб ҳисоблашади.
Масалан, Милетда Павлуснинг эфеслик жамоат етакчилари билан хайрлашганини олсак.
Ҳаворийнинг жамоат бошқарувчиларига қилган охирги хайрлашуви мана бу фикрни кўрсатади:
“Ўзингизни ва Муқаддас Руҳ сизларни
бўлиб эҳтиётланглар. Сизлар
сотиб олган” (Ҳав. 20:28.
Павлус, ҳаворий, жамоат етакчиси буйруқ бераяпти. Улар жамоатни сақлаши ва боқишлари
керак. Уларнинг унвони – жамоат етакчилари, уларнинг вазифалари – назорат ва чўпонлик. Мана
бу маълумотлар буни тушуниб олишга ёрдам беради.
Уларнинг таърифли ҳусусиятлари рўйхати 1 Тим. 3:1-7 ва Тит. 1:5-9ларда берилган, уларнинг роли ҳақида эса
1 Фес. 5:12; 1 Тим. 5:17; Иброн. 13:17 ва 1 Бутрус 5:1-3ларда гапирилиб ўтган.
3:21).
47
ўргатиб, ички ва ташқи душманлардан қўриқловчи жамоат хизматкорлари (1 Бутрус 5:1; Ҳав. 20:28; Эф. 4:11).
Демак, жамоат етакчиларининг икки муҳим вазифаси бор: Назорат
борилаётган сиёсатга муносиб, жамоатлар ваколатларни турлича топширишади, бундан иш моҳияти
ўзгармайди – жамоат етакчилари ҳокимиятга эга бўлишлари керак.
Жамоат хизматчиларидан тўлиқ, ўзларини бутунлай бағишлаб, меҳнат қилишлари кутилади.
Ибронийлар 13:17 да “сизнинг қалбларингиз ҳақида жон куйдиришади” сўзлари билан, бу жамоат
етакчиларига тегишли эканлигини шубҳа қолдирмайди. Жамоат етакчилари жамоатни бошқаришлари зарур, ўқитиб ва йўлга қўйишлари керак уни. Улар ташаббускор, эҳтиёткор бўлишлари керак, улар воқеаларнинг
изидан ҳаракат қилмасликлари лозим.
Чўпонлик
халқ тўғрисида ғамхўрлик қилиб, яхши ибрат кўрсатишлари керак. Жамоат етакчилари фаол равишда
одамларга, айниқса қийин пайтларда, ёрдам бериш вазиятларини излаши керак.
таълимда, ҳар кунги ҳаётида ва ҳалокатга йўлиқтирувчи кўнгил хоҳишларидан қўриқлашлари керак.
такрор ишлаб чиқарадиган (ўқитиш имкониятига эга бўладиган) бошқаларни излаши керак. Ҳамма жамоат
етакчилари юзаки маънода истеъдодли мураббий бўлишлари шарт эмас, бироқ уларнинг ҳар қайсиси
Масиҳнинг муҳим ҳақиқатларини бошқаларга бериш қобилиятларига эга бўлишлари керак.
Унда замонавий чўпоннинг вазифаларини қандай маънода тушунса бўлади? Биринчидан, шуни айтиш керакки, Муқаддас Китобда замонавий чўпонлик хизмати ўз аксини топмаган.
Муқаддас Китобда маҳаллий жамоатнинг катта чўпонини тўғри маъносини аниқловчи қоида йўқ, аммо бу ерда, шу назарда тутилган.
Замонавий чўпоннинг фойдасига далил-исботлар. Павлус биринчи жамоатларни қандай
қилиб ташкил қилганига эътибор беринг. Назорат ва чўпонлик ғамхўрликни у жамоат етакчиси, деб аталмиш – жамоатнинг бошқарувчи ва омилкор қисмига топширган (Ҳав. 14:23). Кейинчалик
ҳам шундай бўлган, чунки кечроқ тузилган жамоатлар, масалан, Эфесда ҳам жамоат етакчиларга
эга бўлган. Жамоат хизматчилари қабул қилган аниқ маънога эга бўлган сиёсий қарорларга
қарамай, маҳаллий жамоат бошқаруви учун бир киши эмас, жамоатнинг қандайдир бир қисми
жавоб берган. Ваколатлар ҳаворийлар томонидан берилганми, ёки бизнинг пайтимиздагидек, имонлилар йиғилиши орқалими ёки маҳаллий жамоатнинг устида турувчи қандайдир ташкилотми
— бу ҳокимиятнинг муқаррар асоси жавобгарлик бўлган.
Маҳаллий жамоатнинг коллектив бошқарув тури Инжилда мустаҳкам асосни топади. У
одатда кўпроқ таъсир кўрсатадиган шахс ролида чиқадиган бир одамнинг жавобгарлигини назарда
тутади. Замонавий жамоат хизматчиининг мансаби керак бўлгани учун бор ва бундай дейишга
мени учта катта фундаментал кузатишлар мажбур қилади.
48
Биринчидан, бутун жаҳон тарихи ишонтириши бўйича, “бошқарув бу ҳар қандай
корхонанинг маълум қисми” деган таниқли ҳақиқат ўзгармай турибди. Ҳаммаси бошқарувга
боғлиқ. Инжилий мисолларни кўриб чиқайлик. Нима учун Худо Нуҳ кемасини қуриш учун керак
бўлган бутунжаҳон сув ташқини умумий имконияти ва бир одамга бир соатлик иш вақтини кўриб
чиқиш учун Нуҳ раҳбарлигида бирон бир қўмита тузмаган? Нима учун Худо ҳосилдорсиз ерга, чўлга ҳамма нарсасини сотиб боришларига хоҳишлари ҳақида атрофдагилардан Иброҳимга
сўрашга буюрмади? Мусо ва натижа, Ёшуа ва орзу қилинган ер ва ҳаказо – кўп мисоллар бор.
Худо бундай нарсаларни талаб қилмаган, чунки Унинг дунёни қутқариш режаси ҳеч қандай
қўмитани ваколатига сиғмасди. Худо ҳеч нарсани талаб қилмайди, чунки У раҳбарликка ишонади.
Унинг ҳаракатларига қараганда, Ўз халқини бошқариб Худо асосий шахсга таянади. Қадимда бу
ҳақиқат бўлган ва бизнинг замонимизда ҳам ҳақиқат бўлиб қолган.
Баъзи жамоаларда, уларнинг айтишларича, кўп жамоат хизматчилари бор, лекин биронта
ҳам етакчи йўқ. Агар бу ишни одиллик билан кўриб чиқса, доимо бошқалардан устун турадиган
биттани топса бўлади. Вазифалар ва жавобгарлик, даромад ва сарфлашлар бор экан, етакчи ҳам
бўлади.
Тўла бир ойлик маошга ишловчи замонавий америка жамоаси доирасидаги чўпон муҳим
шахсга ва узлуксиз бир қисмига, ўсиш мансаби ва жамоатнинг ривожлантирувчисига айланади.
Балки мен равшан бўлган нарсани исботлашга уринаётгандирман, лекин агар чўпон четдаги ишдан
озод бўлмаса, ундан талаб қилинадиганларни бажариш учун на вақти, на кучи бўлади. Ишлаётган
одам хизмат учун ёндашиб ва унга етарлича ҳиссасини шу шарт билан қўша олади, агар жамоат
хизматчилари ишни ташкиллаштирсалар, вазифаларни аниқлашса ва тайёргарликни таъминлаб
унга ёрдам беришса.
Иккинчидан, тўлиқ ойлик маоши белгиланган чўпон жамоатнинг керакли, ажратиб
бўлмайдиган қисми, ўсиш асоси ва ривожлантирувчи намунасини биз Инжилда топишимиз
мумкин. Яҳудийларнинг элликчилар байрами куни Худо ўзининг биринчи миссионерлик гуруҳини
сафарга чиқарди, яъни ҳаворийларни – Инжил ваъзчиларини. Худо мажусий дунёга серҳаракат
инжилий ҳужум ўтказганида антиохия жамоати миссионерлик сафарга ўзининг энг яхши
ҳаворийсини, Павлусни юборди. Павлуснинг учта миссионерлик сафаридан сўнг кўпгина янги
жамоалар ташкил топди. Кейинчалик ҳаворийлар ваколати маҳаллий жамоатлар миқёсидаги
жамоат етакчиларига топширилди.
Маҳаллий жамоатларнинг пайдо бўлиши билан, тўлиқ ойлик маошга меҳнат қиладиган
чўпонга муҳтожлик пайдо бўлди. Павлус уч йил давомида Эфесдаги жамоатда чўпонлик қилди, кейин эса яна бир ярим йил Коринфда. Ўзининг ҳамма вақтини жамоат ишига бағишлаб ва
хизматда махсус ваколатларга эга бўлган, ўша пайтларда чўпоннинг руҳий вазифаси
бўлганлигининг исботи Павлуснинг Тимўтийга ва Титга бўлган мактубларидир. Павлуснинг
мактубидан шуни билиб олиш мумкин, Тимўтий ва Тит жамоат бошқаруви ишларида насиҳат ва
далда олишга муҳтож эдилар.
Исонинг Ўзидан, ҳаворийлардан, жамоат етакчиларидан, Тимўтий ва Титдан бошлаб
жамоат бошқарувга муҳтож бўлган. Ҳар бир маҳаллий жамоага нафақат раҳбарлик керак, лекин
яна шуки, ҳамманинг орасидан бир бош шахс ажралиб туриши керак. Замонавий маданият
шароитида ҳам, биринчи асрдегидек, бундай шахснинг номи чўпондир.
Учинчидан, яна бир асос ва шунга асосланиб, тўлиқ ойлик маошга ишчи чўпон замонавий
жамоатга кераклигини тарихда топиш мумкин. Жамоат тарихчиси Брюс Шелли (Bruce Shelley) 49
шундай деб ёзади: “Икки юз йил ичида Антиохия жамоатининг хизматчиси Игнатий, бир неча
мактублар ёзган. Ударда у ҳар бир жамоатнинг битта нозири ёки чўпони ҳақида айтиб ўтган.
Чамаси, қандай қилиб жамоат етакчилари, нозирлар ёрдам бераётган битта чўпон билан тузилиш
кенг тарқалган ҳолатга айланганини ҳеч ким билмайди, лекин аниқки, айнан шундай бўлган”.
Маҳаллий жамоатнинг чўпони жамоатнинг ривожланиш йўналишини аниқловчи бош шахс
бўлиб қолди. У бор жамоаларнинг тикланиши, биринчи ўринга қўйилиши ва янги жамоатнинг
қиёфаси учун маъсул бўлиб қолади. Юқорида келтирилган (ҳаммасигадек) инжилий талаблар ва
тасвирлашларга асосан, мураббий-чўпон назорат ва чўпонлик ғамхўрлиги билан шуғулланиши
керак. Бироқ буни у турлича бажариши мумкин.
Шундай қилиб жамоат хизматчии/нозир/чўпоннинг вазифасига тегишли инжилий
тушунчани белгилаб олиб, амалий нуқтаи назарга ўтамиз. Мана шу жойдан бошлаб ва кейинчалик
мен маҳаллий жамоат томонидан сайланган катта чўпонни назарда тутиб, чўпон сўзини
ишлатаман. Бу ердан кейинчалик, аниқ бир вазифаларга эга бўлган чўпон, жамоат тартибининг
чеклашлари ва қарама-қаршиликларига эга бўлган жамоат етакчилари билан розичиликда
ишлайди, деб ҳисоблаймиз. Ана шу чўпон, вазифаси доирасига кирадиган бошқариш ва жамоат
ҳаётини режалаштириш билан биргаликда олдинда белгилаб олиш учун катта ҳуқуқ бериладиган
жамоат етакчиларидан биттаси, деб фараз қилайлик.
Чўпонликнинг қандайдир алоҳида таъсири борми деган саволга аниқ жавоб бериш пайти
келди. Менимча, ҳа, бор. Тез-тез ва турли вазиятларда чўпоннинг вазифаси ҳақида баҳслар
юқорида кўрсатилган билан чегараланади. Бундай тўлиқсиз ва битмас баҳслар Франкенштейнни
ҳаётини эслатди – “ўзига хос чўпонни”. Франкештейн образи бу ерда ўринли, чунки ўзига хос
чўпон ғарбдаги жамоатнинг кучсизланишига йўл қўйиб беради. Бу жамоатни вужудга келтирган
нарса энди уни вайрон қилмоқда.
Ўзига хос чўпон. Ўзига хос дея, мен “ўзига хос одатдаги ёки аниқ ҳусусиятларни камол
топганини” назарда тутаман. Бу ерда гап унинг қилиқлари ёки ташқи кўринишида кетмайди, чўпонлар ўз олдиларига қўядиган аниқ мақсад ва вазифалар ҳақидадир. Кўп нарсаларда ўзига хос
чўпон-мураббий чўпоннинг қарама-қаршилигидир.
Энг авалло ўзига хос чўпон ва мураббий-чўпон кўп нарсаларда бир-бири билан рози
эканлигини тушуниш керак. Ҳаддан ташқари ғалати, улар кўпинча бирон бир иш юзасидан бир-бири билан келишади, бироқ иш юритиш услубларига улар ҳар хил қарашади. Улар асосий
таълимотга бир хил нуқтаи назарда эга бўлишлари мумкин, фақат жамоат ҳақида таълимотда
турлича фикрдалар. Умуман, улар таълим бериш ва тарбиялашда, ўзига хос чўпон бу масалаларни
аниқлаб ўйлаб чиқмаса ҳам, улар бир-бири билан келишган ҳолда иш юритишади. Бу ерда ўзига
хос чўпоннинг фарқланадиган ҳислатлари берилган:
1. Ўзига хос чўпон ўзини халқ хизматкори, деб ҳисоблайди. Шунинг учун у: “Мен сизларга хизмат қиламан”-
дейди. Ўйлашимча, бундай фикр жиддий адашмовчилик, чунки чўпон халққа эмас, Худога хизмат қилади (1
Кор. 4:1). Одамларни ўзини олганда, уларга хизмат қилишга лойиқ эмаслар. Фақат Худо сажда қилишга ва
хизмат қилишга арзийди. Одамларга хизмат қиладиган чўпон, уларнинг манфаатларига хизмат қилади. Агар у
Масиҳга хизмат қилса, демак у халқнинг оддийгина манфаатлари учун эмас, балки унинг энг яхши
манфаатларига хизмат қилади. Фақат Масиҳни рози қилиб, халқнинг муҳим манфаатларига хизмат қилиши
мумкин. Акс ҳолда, одамларни инжиқликларини ва истакларини бажариш билан кўнглини топишга уринамиз
ва хафсаламиз пир бўлиб, “куйиб қоламиз”. Кўпинча одамларнинг манфаатлари Худонинг иродасига қарши
чиқади. Бундай ҳолни исботлаш учун, инжилий масиҳийлар орасида топиладиган имонсизлардан, Худо
хушхабар айтишга чақираётган одамлардан қочиш иштиёқини кўрсатиш мумкин. Одатда бу яхши таълим
режасини бажариш ниқоби остида бажарилади. Лекин Масиҳнинг хизматчиси абадийликда қандай бўлиши
каби, одамларни ўз хоҳишларига қарши ҳаракат қилишга чақириши керак. Акс ҳолда чўпон заиф
50
масиҳийларни тайёрлай бошлайди. Ўзига хос чўпон шогирдларни тайёрлаш ўрнига, эрксиз, текинхўр
имонлиларни чиқариш билан банд.
2. Ўзига хос чўпон жамоатга унинг муҳтожликларига эътибор қилгандек кун тартибини тасдиқлашга йўл
қўяди. Кимдир, қаердадир таклиф қилинган чўпонларни “ўз қонуни билан бировнинг монастирига
суқилмасликни” ўргатган. Биринчи йилни одамлар билан танишишга бағишлаш керак, уларни кўпроқ нимага
қизиқишини аниқлаб олиб ва фақат кейингина, уларнинг фикрларини инобатга олиб, ўз режаларни тузишга
киришиш керак. Бу 10 фоизлик ҳолатларда оқланишиги мумкинлигига қарамай, қолган 90 фоизда — бу
ҳалокат. Жуда катта сонли чўпонлик мағлубиятлар айнан мана шу ерда бўлади, мана шу соҳада. Ўзига хос
чўпон бўйсунмасларнинг ҳукмида бўлиб қолади. Жамоат, чўпонга мукаммал бўлмаган, тайёрланмаган
имонлилар шартларни буйруқ қилишдан, онгли равишда ва мақсадга қаратилганича ҳаракат қилаётган
тартибсизликка айланиши мумкин. Бундай жамоат, Худо билан муносабатда яшамаётган одамлар чўпонга у ўз
вақтини қандай сарфлаш кераклигини кўрсатадиган жой бўлиб қолиш мумкин. Бунга ўхшаш мисоллар кўп, лекин жамоат, деб аталмиш, шаҳвоний ғиззиллаган арра остига тушган, қалби синган чўпонлар кўп.
3. Ўзига хос чўпон ўз жамоатининг вақти ва активлигига тегишли умидлари олдига боради. Чўпонни ишга
таклиф қилган жамоат унга ўзларининг талаблар рўйхатини беришлари керак. Ҳа, албатта, музокаралар
сабаби бўлиш мумкин бўлган бир неча шубҳасиз шартлар бор. Агар жамоат ўз талабларида қатъий турса ва
улар мавжуд чўпонни қониқтирмаса, у таклифни рад этиши керак. Ўзига хос чўпон тез-тез ўзини ҳам, ўзининг
вазифасини ҳам охиригача тушунмайди. Шунинг учун у камтарлик кийимига кийиниб олгандай бўлиб қолади.
У қўмита мажлисларидан касалхона палаталарига югуради, у ердан эса сўзга чиқишдан олдин аппаратурани
мослашга югуради. Худо уни ундаган ишидан ташқари ҳамма нарсага у вақт топади.
4. Ўзига хос чўпоннинг хизмат қилиш усуллари ҳаддан ташқари юмшоқ, улар вазиятга қараб енгил ўзгаради; унинг хизмати жамоат шартларига меҳрибон. У атрофдагиларга ён беради, уни яратмайди. Кераксизни йўқ
қилиб, мақсад ва вазифаларда йўл топиб олиш учун унинг методологик сузгичи йўқ. Унинг вақтига, кучига ва
жамоатга топширилган мақсад сари тўғри йўналишни топишга суиқасд қиладиганларнинг ҳужумини қайтара
олмайди. У ўрмонда пайдо бўлиб ва алоҳида дарахтларга эътибор бериб йўлдан озиб қолади. У мақсадини
йўқотди, шунинг учун аниқ, лекин мақсадсиз ишлар унинг “маҳсулотини” сифатини ва ҳаётга бўлган
оптимистик қарашларини буза бошлайди.
Ўзига хос чўпоннинг камдан-кам учрайдиганлиги кўп омилларга сабаб бўлса ҳам, ўйлайманки, ўз-ўзи билан ўзига хос чўпон — бу Худонинг содиқ ва намунали ишчисидир.
Ҳақиқатдан, кўпгина ўзига хос чўпонлар атрофдагиларга ёрдам бериб, ўз кучлари ва мағлабларини
аямайдилар. Худо уларни кўп ишларда ишлатади, демак менинг мулоҳазаларим уларнинг
меҳнатларини маъносини камайтира олмайди. Худо доимо чўпонларнинг камчилигини қоплайди, шу билан биргаликда шогирдларни тарбияловчиларни ҳам.
Гап эришганда тўхтамасликда кетмоқда. Ҳозирги ҳолат чидаса бўладиган ҳолат, аммо Буюк
топшириқ нуқтаи назаридан номақбулдир. Ҳаракатсизлик гуноҳи ҳаракатда. “Мураббийлик”
тушунчасини аниқловчи ролида инжилий матн чиқади: “Мен сизларга буюрган ҳамма нарсага
амал қилишни уларга ўргатинглар...”. Жамоатда буни тушунмайдиганлар қанча кўп бўлса, масиҳийлик мажусийликдан шунча кўп азоб чекади. Демак, бундай жамоат тавба қилиб ўз
йўналишини ўзгартириши керак. Бу жараёндаги бош шахс — бу шогирдларни тарбияловчи
чўпондир. Бу ерда у алоҳида бир ролни бажариши керак. Умумийдан ҳусусийга ҳаракатланиб, Павлуснинг Эфесликларга Мактубини парчасида биз мураббий-чўпоннинг сурати битта бутунга
айлана бошлаганини кўрамиз.
Мураббий–чўпоннинг касбий роли
Эфесликларга бўлган мактубдаги парчанинг кристалл тозаликдаги аниқ маъноси (4:11-16) одатдаги чўпон тажрибаси билан ҳайрон қоларли даражада фарқ қилади. Берилган матн жамоатга
оддий, лекин Масиҳ Танини барпо қилишнинг амалий натижасини берадиган фикрни беради.
Жамоат бу кристалл тозаликдаги ҳосилдорлик формуласини кучга тўлдириш ўрнига, бошқа
нарсани танлади – жамоат уни ҳаётга тадбиқ қилмасдан, унга сажда қилишни танлади. Уни
51
масиҳий дунёсининг бошқа муқаддаслик даражасига кўтарилган нарсалари каби қабул қилишди, масалан, Раббимиз ибодатини, Бахтиёрлик амрларини ва Коринфликларга Биринчи Мактубдан 13
бобни. Уни лак билан қопланг, ойна тагига беркитинг, камин тепасига илиб қўйинг ёки деворга
осиб қўйинг, барибир кўпчилик одамлар уни ҳаётда амалга оширишни ўйлашмайди ҳам.
Агар матнда кўрсатилган асосларни ишда ишлатса, унда улар шогирдларни Масиҳда
мустаҳкамлаш калити бўлади. Кейинги муҳим вазиятни инобатга олмаса бўлмайди: Мураббий-чўпон — бу бутун машинани ҳаракатга келтирувчи механизмдир. Шу матнга эътиборимизни
қаратайлик: “Шунингдек, Масиҳнинг Ўзи баъзи кишиларни ҳаворий, баъзиларни пайғамбар, баъзиларни Инжил воизи, баъзиларни эса имонлилар жамоатига чўпону мударрис қилиб
тайинлади. Шу йўсинда имонлилар хизматга керак бўладиган таъминотни оладилар ва Масиҳнинг
уммати обод бўла боради” (Эфес. 4:11-12).
Келтирилган парчада тўртта инъом этилган ўрин ёдга олинмоқда: ҳаворий, пайғамбарлар, Инжил воизлари ва чўпону мударрислар. Чўпон ва мударрис орасидаги дефис Гранвиль Шарпнинг
(Granville Sharpe) грекча синтаксис қоидаларига асосан қўйилган. “Чўпону мударрислар”
тушунчаси инъом этилган икки ўринга эмас, биттасига тегишлидир.
Биринчи иккита ўрин бошқа иккитасига қараганда ноёбдир. Ҳаворийлар ва
пайғамбарларнинг роллари жамоат қурилишида улкан эди. Павлус бу ҳолатни бундай
таърифлайди: “Сизлар ҳам ҳаворийлару пайғабарлар солган пойдеворга асосан бино бўлгансизлар.
Бинонинг негиз тоши эса – Исо Масиҳнинг Ўзи” (Эф. 2:20). Ҳаворий ва пайғамбарлар жамоатни
ташкил этганда энг муҳим ролни бажаришган. Биринчидан, ҳаворийлар биринчи аср жамоатининг
ҳокимлик асоси бўлишган. Бу ваколатлар ҳозир ҳамма имонлиларнинг руҳонийлигида асосланган.
Бизнинг давримизда ваколатлик асоси ёки жамоат етакчиларига ёки бошқа корпаратив
тузилишларга топширилади.
Пайғамбарлар Худо томонидан жамоатга берилган ваҳий сақловчилари бўлишган. Ҳозир бу
ваҳий Янги Аҳддир. Ҳаворийлар жамоатларни яратиб қурганлар, пайғамбарлар эса ваҳий
каломини ўргатишганлар. Кўпинча ҳаворийлар ҳам пайғамбарлар сифатида чиқишган.
Ҳозирги пайтда ҳаворийлар ва пайғамбарлар вазифалари Инжил воизларига ва
мураббий-чўпонларга юклатилган. Дастлабки жамоатни ҳаворийлар барпо қилишган ва
ўстиришган, ҳозир эса миссионерлик иши билан Инжил воизлари шуғулланишади. Пайғамбарлар
Каломни ўргатишар эди, ҳозир эса бу ишни чўпон-мураббийлар бажаришади. Меҳнатни бўлиниши
мутлақ бўлмаса ҳам, у аввалгидек ҳаракатчан бўлиб қолмоқда, шунинг учун бу ҳаракатлар учун
масъул одамлар раҳбардирлар.
Замонавий жамоатда тўртта вазифанинг ҳаммасини асослангани ҳақида савол қўймайман.
Эътиборни фақат биттасига, маҳаллий жамоат ҳаётида энг муҳимига қаратмоқчиман, яъни чўпон-мураббий вазифасига. Унинг аниқ асоси бу бошқарув асосидир. Худони рози қилиш ва
топширилган вазифани бажариш учун Танни бошқариш керак. Раҳбарликнинг номи қандай
бўлмасин, унинг номи муҳим эмас, маъноли тўлиқлиги муҳим.
“Чўпон” ҳақида баъзи ёлғон тасаввурлар. Муқаддас Китоб чўпонлар ва мураббийлар
ҳақида кўпликда айтади. Бу аниқ ва шунга қарамай, бу матнда кўплик сонни эътиборга
олишмайди, чунки кўпчилик одамлар жамоатда биттагина етакчи чўпонни тасаввур қилишади.
Тўлик бир ойлик маош учун хизмат қилаётган етакчи чўпон жамоатда — бу нормал ҳол, бироқ
матн маданиятимизнинг бундай шакли ҳақида гапирмаяпти. Маҳалий жамоатда иккинчи асрда
битта жамоат хизматчии/нозир/чўпон пайдо бўлади, бу ҳақда Шеллининг Жамоатнинг тарихига
52
бағишланган қўл ёзмасидан юқорида берилган цитата гувоҳлик қилади. Кейинчалик биз бунга
қайтиб, ўзимизнинг ҳолимиз ҳақида гаплашамиз. Ҳокимият ҳақида гапирадиган бўлсак, бу
матннинг бош йўналиши – бошқарувни биргаликда олиб бориш. Павлус кучли ва севувчан
бошқарувчи одамни қўллаб-қувватлайди. Лекин у бундай одамни бошқарув вазифасига
бошқарувчилар йиғиндисини тайинлашларини ўргатади.
Чўпонликнинг ғамхўрлик ва мураббийлик вазифаси битта одамнинг вазифасига кирмайди.
Жамоатнинг битта чўпони ҳақида тушунча – уни заифликка олиб келган нарсадир. Чўпон номи
билан танилган ягона шахс — бу Исонинг Ўзидир. Исо “олижаноб чўпон”, деб ёки “бошқарувчи
чўпон”, деб аталган (Юҳ. 10:11; 1 Бутрус 5:4).
Агар жамоат чўпони бирлик сонда бўлса, бутун поданинг муҳтожликларини таъминлаш
учун, у бир ўзи ҳамма керакли нарсага эгалиги назарда тутилган. Лекин бу мумкин эмас. Бундай
таассурот қаердан келиб чиққани ноаниқ, чунки Каломда бу нарса йўқ.
Жамоатнинг “чўпони” деган тушунча чўпон коллективининг, айнан жамоат
етакчиларининг инъомларини, доноликларини ва имонларини бирлаштирган. Кўпинча, жамоаларда бу коллективни ойлик маошга меҳнат қилаётган чўпон ва бир неча жамоат
аъзоларининг малакасиз жамоат хизматчилари ташкил қилади. Катта жамоатларда чўпонлик
коллективи бир неча тўлиқ ойлик маошга меҳнат қилувчи чўпонлар ва хизматчилардан иборат
бўлиши мумкин. Бу матнга берилган “чўпон-мураббий” тушунчасининг кўплик сонда
ишлатилиши шундан гувоҳлик қиладики, маҳаллий жамоатда чўпонлик ғамхўрлиги билан банд
бўлган бир неча бошқарувчи биродарлар бор. Бундай ҳолат прфессионал клирнинг ролини ҳеч ҳам
пасайтирмайди; ундан ташқари, унинг роли, малакали хизматчиларнинг роли янада муҳимлашади, чунки уларнинг ҳаёти ва фаолияти кўпгина сийқаликлардан озод бўлади.
Бир томондан коллектив бошқарувига ва истеъдодликка эътибор қилинган ҳолат ва бошқа
томондан – қатъий якка бошқарувини кераклиги қарама-қарши, деб туюлади. Бироқ бу ундай эмас, чунки бу бараварликка мурожаатнома – қобилиятларга эга бўлган бошқарувчилар гуруҳи
бараварлигига, бир томондан жамоатни боқишга чақирилган ва бошқа томондан ўша қобилиятли
бошқарувчиларнинг тезликни кучайтиришга чақирилган етакчидир.
Жамоатни бир шахс боқа олади деган фикр – фожеали хато қилиш демакдир. Бу
адашмовчилик, чунки бирорта одамнинг буни бажаришига ва яхши бажаришига на вақти, на кучи, на қобилияти бор. Эфесликларга Мактубда (4:11-16) фақатгина жараёнга нисбатан эмас, лекин
маҳсулотга нисбатан ҳам уни қандай бажариш кераклиги таърифланган. Бир неча истеъдодли
одамлар катта, муваффақиятли, мақтовга сазовор ишни яратишди. Бироқ бу ерда лакмус қоғози
буни масиҳий дунёси қандай баҳолаши эмас; бу ишни Муқаддас Китоб билан текширмоқ лозим.
Муваффақият бўлиб кўринган нарса Худонинг иродасини бажариш ниқоби остидаги
маданиятнинг ютуғи бўлиши мумкин.
Бу фожеа, чунки чўпонлик коллективлар ўз кучларини жамоатдан ташқаридаги, маҳаллий
жамоаларга ҳеч қандай алоқаси йўқ бўлган ишларга сарфлашади. Баланд миқдордаги йўқотишлар
реал бўлмаган кутишлар билан боғлиқ. Жамоат қатнашчиларининг ҳаммасини кўнглини топиш
учун ҳаракат қилувчи доимо муваффақиятсизликка дуч келади. Кўпчилик қалблари вайрон бўлган
чўпонлар айнан жамоатнинг нотўғри кутишларидан ўз хизматларини ташлаб кетишади.
Бу муаммони ечими қатъий бошқарувчиликдан бош тортишда эмас ва ўз остида инжилий
асосга эга бўлмаган, қандайдир имконсиз нарсага умид қилиб, жуда катта қобилиятни излашда ҳам
53
эмас. Буни ечими Эфесликларга Мактубда (4:11-16) берилган аниқ топшириқлар асосида чўпонлик
хизматини қайта ташкиллаштиришдадир.
Қавмга ғамхўрлик қилаётган бутун чўпонлар коллективи ролидан четлашайлик ва ойлик
маошга меҳнат қилувчи, чўпон, деб аталмиш замонавий клирикка эътиборимизни қаратайлик.
Агар бир неча малакали хизматчилар бўлса, унда мен чўпон сўзи билан “етакчи ёки катта
чўпонни” белгилайман.
Унвонлар нимага ўргатади. Унвонлар — бу оммавий кутишларнинг кўзгусидир.
Хизматчи деган унвон кенг тарқалган, яъни, меҳнати учун жамоат тўлаётган руҳоний шахс. “Фред
– бизнинг бутун Биринчи жамоатимизнинг хизматчиси” деган гапда қандайдир бир хиллик бор. Бу
ерда, шу жамоада биринчидан, катта хизматчи бор ва иккинчидан, жамоат аъзолари бир тараф, хизматчилар эса бошқа тараф деган нарса назарда тутилади. Биринчилар ҳамма нарса бўлишлари
мумкин – ортиқча юк, эшитувчилар, истеъмолчилар, қўллаб-қувватлаш гуруҳи, лекин хизматчилар
эмас.
Доктор Фред — бу яна бир унвон. У касблар дунёси ўхшашлиги билан пайдо бўлган. Руҳий
семинариялар одамлар у ёки бу касбга эга бўладиган тиббиёт ва юридик ўқув юртларига ўхшатиб
яратилган. Адвокатга мурожаат қилиб унга ишонасан; тиббиёт ходими ҳақида ҳам шундай деса
бўлади. Доктор ролида чўпон истеъмолчи-масиҳийнинг хизматини қилувчи тиббиёт ишчисидек
ҳаракат қилади. Врач, юрист ва чўпонларнинг ўртасидаги катта фарқ шундаки, врач ва юристлар
бошқа одамлардан врач ва юристларни тайёрлашмайди. Чўпоннинг иши эса яқинларини хизматчи
вазифасига тайёрлашдан иборат, яъни, чўпон ўзи нима қилса бошқаларни ҳам шунга ўргатади.
Ёши катта биродарлар — бу яна бир унвон, лекин унча яроқли эмас. Бу жуда расмий
эшитилади ва ёшлар орасидаги етакчиларга нисбатан ишлатиб бўлмайди. Ҳаммасидан ёмони
руҳоний (reverend) деган унвон; у камчиликка ёқади ва ҳаммасидан кўра руҳонийнинг ўзига ҳам
ёқмайди.
Унвонлар ҳақида гап юритганда энг бетакаллуф воиз деган унвон ҳақида эслатмаса
бўлмайди. Ундан ташқари чўпонни бу тарзда фақат баъзи протестант жамоатлардагина аташади, бу унвон чўпоннинг вазифаси моҳиятини эмас, вазифаларидан фақат биргинасини акс эттиради.
Шундай қилиб, мана бундай унвонлар бор: хизматчи, доктор, жамоат хизматчиси, руҳоний
ва воиз. Уларнинг ҳаммаси у ёки бу вазиятларда масиҳийларга нисбатан ишлатилишига қарамай
ва баъзан бу ҳаракат деса бўлади, улардан бирортаси етакчи замонавий бош чўпоннинг меҳнатини
етарлича тасвирламайди.
Павлус чўпон-мураббий унвонини ишлатади. Павлуснинг ўзини унвони – чўпон, у
ўргатади. Чўпон — бу муносиб унвон, чунки у насиҳат қилганлар билан муносабатларини
кўрсатади. Чўпон унвонидан воз кечиш керак бўлмаса ҳам, у билан аниқ қийинчиликлар бор.
Чўпон подачи ва қўйлар сурувини кўзда тутади, кўпчилик ҳозирги масиҳийлар амалда чўпон ва
қўйларни эслатмайди.
Чўпон ўрнининг чўпон сўзига нисбатан фарқи. Чўпон ўрнини чўпон сўзидан аниқ
фарқлаш керак. Ўрин ҳақида гапириб, биз ҳақиқий амалиётни назарда тутамиз; чўпон сўзини
айтиб, бир одам ўз зиммасига оладигандан кўра анча катта бошқарувчилик вазифасини кўзда
тутамиз. Замонавий жамоада чўпон сўзи билан “жамоатни бошқарувчи тасдиқланган лавозимдаги
малакали саводли одамни” белгилай бошлайди. Бу вазифани бажарувчи одам руҳоний чўпонлик
соҳасида кучли бўлмаслиги ҳам мумкин, масалан, чўпонлик ғамхўрлигида, бориб кўриш (айланиб
54
чиқиш, кезиб чиқиш) ва ҳоказолар. Чўпонлик коллективининг бошқа аъзолари бу билан
ўзларининг қобилияти доирасида шуғулланиши мумкин.
Замонавий жамоат зиён етказиб, тўхтовсиз тартибсизлар тарқатган ёлғон хулосаларга
келади. Энди чўпон вазифасини шу сўзнинг маъноси билан алмаштиришади. Уларни синоними
ишлатилишида аралаштиришади. Одатда одамлар чўпон сўзига тегишли бой маънони сезишади ва
маҳаллий чўпондан шу сўз маъносига мувофиқ бўлиб, уни юзага чиқаради, деб кутишади.
Эски ва Янги Аҳдларда аввал кўрсатилгандек “чўпон/подачи” сўзи “етаклаш, назорат
қилиш, озиқа бериш, тарбиялаш, насиҳат бериш ва Худованд халқини керакли нарсалар билан
таъминлаш” деганни билдиради. Бу сўзнинг маъноси, унинг ҳақиқий маъносини бузиб кўрсатган
бепарво, беозор ва пасторал (пасторал – чўпонлар ҳаёти тасвирланган бадиий ёки мусиқий асар) қиёфага келиб тўхтамаган.
Жамоат чўпоннинг ролини чегараланган миқдорда тушунишга олиб келди. Жамоатнинг бор
муҳтожликларини қониқтириш энг асосий вазифаси бўлган кўр-кўрона бўйсунадиган, итоатли
шахс бўлиб тасвирланган. Агар чўпон жамоатининг “сезиладиган” муҳтожликларини тўлдириши
энг муҳим вазифам, деб ҳисобласа, унда жамоат нуқтаи назаридан — бу чўпон ғамхўр ва
севадиган; агар чўпон жамоатнинг “сезиларли” даражадаги муҳтожликларини тўлдиришни
ўзининг муҳим вазифаси, деб билса, жамоат нуқтаи назаридан — бу чўпон ғамхўр, севувчи; агар
чўпон жамоатнинг ҳақиқий, лекин кўпинча сезиларли даражадаги ҳис-туйғуларига мос
келмайдиган муҳтожликларини қондиришга уринса, демак энди бу чўпон ғамхўр, севувчи эмас.
Чўпон жамоага қарши чиқмаслиги кера–ку, у ўжарлик, ўзбошимчалик қилишга, жамоатни Буюк
топшириқни бажаришга чақиришга ҳаққи йўқ. У руҳий устоз, деб ҳисобланади, лекин бутун
жамоатнинг бошлиғи эмас. Молиявий таъминлаш масалалари, қурилмаларни истемолдаги ерларни
ишлатиш ва бошқа “норуҳий” ишлар, ўйлашларича, унинг бошқарув доирасига кирмайдаган
ишлардир.
Жамоат ҳам бунга, ҳам унга эгалик қила олмайди. Агар зарурлигидан молия ишлари, қурилмалар ва ер чўпоннинг бошқарув доирасига кирмаса, унда бу соҳаларни норуҳий турларига
ўтказиш лозим. Жамоатнинг руҳий ва норуҳий бўлимларига келтираётган бундай бўлинишни
ҳақиқатда жамоат истайдими? Ҳақиқатдан ҳам жамоат маблағ, қурилмалар ва ерга эгалик қилиш
учун масъулиятли бўлган ҳамма бошқарувчи биродарларни хизматдан ташқари, норуҳий ишлар
билан банд, деб ўйлашадими? Агар чўпон фақат “руҳий” масалалар билан шуғулланса, унда
малакасиз, жамоатнинг оддий аъзолари фақат “норуҳий” билан чегараланиб қолишади. Бундай
бўлиниш, шубҳасиз, жамоатни бўшаштиради. У дунё ва клир орасида жарлик пайдо бўлишига
олиб келади, у ҳам, ўз навбатида, камдан-кам учрайдиган “куйган” чўпонларини ва жамоатнинг
заиф оддий аъзоларини пайдо қилади.
Бундай хаёллар ҳеч қандай инжилий асосларга эга эмас. Жамоатлар бундай бўлинишга
чўпон ҳақида ғамхўрлик, деб келишади, ҳақиқатда эса ва менинг шубҳам йўқ, чўпоннинг ўрнини
кўрсатиш учун. Унга мурожаат қилиб, шундай дейишади: “...Сиз меҳнат қиласиз – ваъз айтасиз, насиҳат берасиз, жамоат қатнашчилари ҳақида ибодат қилиб ғамхўрлик қиласиз. Жамоатни
бошқариш ишларини биродарлар кенгашига қўйиб беринг”. Чўпонни бошқарувдан четлаштириш
ҳамма ерда учраб туради, бунинг ортида эса даҳшатли адашмовчилик бўлса ҳам. Чўпон
режаларини бажарилиши ва жамоатнинг ривожланиш йўналиши билан бошқариши керак. Бунинг
ҳаммасини қўл урмасдан, чек дафтарини юритмасдан бажариш мумкин. Чўпоннинг вазифаси — бу
энг аввалло мустаҳкам бошқарув, Мусо, Ёшуа ва Довуд каби халқ доҳийлари, айнан мана шу
маънода бу сўзни тушунганлар.
55
Жамоатни чўпонлик коллективи боқиши керак. Чўпон вазифасини ўтаб турган одам руҳий
чўпонликда қатнашмаслиги мумкин, агар унинг қобилиятлари чўпонлик ғамхўрлиги билан боғлиқ
бўлмаса. Бу ерда гап куч ва заифлик ҳақида эмас, руҳий қобилиятлари керакли тарзда
ишлатишдадир. Бундай ишда англашмовчиликлар кўпинча, жамоат бирорта одамдан унга мутлақо
хос бўлмаган ролни бажаришга сўрашга келтирган.
Чўпонлик ишини қайта ташкил қилишда чўпон ўзини профессиоанл, деб ҳисоблай
бошлаши биринчи босқичдир. Устоз/мураббий вазифасида унинг ишидаги муҳим йўналиш –
шундай қилиш керакки, хизмат бошқаларнинг қўли орқали бажарилиши лозим. Агар бу ишни
тўғри бажарса, у жамоатнинг ҳар бир аъзоси ёрдамида хизматнинг кўпайишига олиб келади.
Чўпон устоз, мураббий, жамоатнинг келажагини аниқ шакллантирувчи ролида чиққанда, чўпон вазифаси қатъий бошқаришда яхшироқ бажарилади. Чўпонлик назоратни эса марказий
жамоатнинг баъзи вазифаларини маҳаллий жамоага бериш керак, Таннинг ҳамма аъзолари
ўртасида бўлиб чиқиш керак. Бошқача айтганда, анъанавий маънода чўпонлик назорати етакчи
чўпоннинг хизмат доирасига кирмайди. Бу ҳақида кейинроқ батафсил айтилади.
Чўпон-мураббийларнинг иши “...имонлилар хизматга керак бўладиган таъминотни...”
олиши (Эф. 4:12). Оддий қилиб айтганда, таъминот — бу Масиҳ Танини “ўсиб-улғайиши” учун
(15-16 оятлар) “обод қилиш” (12-14 оятлар).
Бошқарувнинг мақсади – чиниқтириш орқали Масиҳ Танини тўлиқ иш ҳолатига келтириш.
Katartizo сўзи, “бажармоқ”, деб таржима қилиниб, кўп маънога эга. У “ўрнига туширмоқ (суяк
чиққанда)”, “эскирган тўрларни созлаш”, “уйни жиҳозлаш”, “аввалги ҳолатга келтирмоқ” ва
“атлетни тайёрлаш” деган тушунчаларга эга бўлиш мумкин.
Бу сўз Муқаддас Китобда учратилади: “Шу йўсин Худонинг қули комил ва ҳар қандай
яхши ишга қобил бўлади” (2 Тим. 3:17). Исо буни шахсий тайёргарликка нисбатан ишлатган:
“Ана, шогирд ўз устозидан юқори бўлмас. Аммо камолотга етгандан кейин ҳар ким ўзининг
устозидай бўлур” (Лқ. 6:40). Павлус Эфесликларга Мактубида матнда кatartizo сўзини ишлатади, бошқарувнинг асосий мақсадини – Масиҳ Танини камолотга етказишни назарда тутган. Бу матнда
келтирилган ягона услубийлик Масиҳ Танини камолотга етказишни кафолатлайди. Буюрилган
камолотга етказиш воситаси — бу ўзини одамларни тайёрлаш хизматига бағишлаган етакчи
чўпондир. Бунга эътибор бермаслик итоатсизлик билан тенг.
Бу парча билан пайдо бўлаётган муаммо шундаки, одамлар энг муҳимини билишмайди; аксинча, буни кенг кўламда ўргатишади, уни амалда ишлатишмаса ҳам, жиддий шайланган
чўпонлар бу матнга юқори баҳо беришади. Унинг амалий иловаси ҳақида ўйлашмайди, шунинг
учун бу таълимот изидан жуда камчилик боради.
Одамларни хизматга тайёрлаш, Инжилни ўрганиш ва руҳий камолотга етишга қизиқадиган
одамлар билан юзма-юз учрашишдан кўра каттароқ аҳамиятга эга. Жуда кўп ёшлар, руҳий
семинарияни тугатиб, одамларни хизматга буюк ваъз тайёрлайди, деб ҳисоблашади. Кучли ваъз —
бу биринчи муҳим қадамлигига қарамай, фақат битта воизлик қилиш фойдадан кўра, кўп зарар
келтириш мумкин.
Katartizo сўзининг кўп маънолиги чўпонларга нисбатан юқори талаблар қўяди. Чиққанни
ўрнатиш (суяк чиққанда) – ҳаёти парчаланган одамга уни яна қайтадан тиклашга ёрдам бериш
демак; тузатиш, янгилаш – заифни ҳақиқат йўлига қайтариш; уйни жиҳозлаш – одамларни
камолотга етказиб, уларни билим ва маҳорат билан ҳаракатчан масиҳий ҳаёт тарзида яшаш учун
56
таъминлаш; атлетни тайёрлаш – мақсадлар қўйиш ва олдинги сафдаги хизматда ғалаба учун
керакли ҳаммасини қилиб ёрдам бериш.
Чўпонликнинг мақсади — бу кўп қиррали янгидан тикланиш. Мана шунинг учун одам
битта ўзи буни ҳеч қачон енголмайди. Заифни қуллаб-қувватлаш керак, одобсизга – одобни
уқтириш, ҳолсизни – мустаҳкамлаш, ёшни – тарбиялаш. “Одамлар нимага муҳтож бўлса, ўшандан
бошла” деган қоидада бир ҳисса ҳақиқат бор. Вазифани ёппасига бажариш учун бу фикр муҳим ва
керакли.
Жамоатнинг чўпонлик коллективи ҳамма мажбуриятларни бажарилишини таъминлайди.
Биргаликда меҳнат қиладиган бундай коллективни “янги, яхши чўпон” деса бўлади.
Юқорида айтилганларнинг ҳаммаси халқни хизмат ишига тайёрлашда муҳимдир. Агар
одамларга ғамхўрлик қилмаса, улар севгини сезишмайди ва демак, Худонинг Каломига ўз
қалбларини очишмайди. Чўпонлик коллектив (уни “жамоат етакчилари”, деб атаймиз) чўпонлик
назорат учун жавоб берса ҳам, бу ишни фақат жамоат етакчилари бажариши керак дегани эмас. Ўз
вазифаларини бажариб чўпонлик назорати билан кераклича шуғуллана олган Масиҳ Тани
аъзоларини топишади. Шу билан биргаликда жамоатнинг ҳамма бор бўлган муҳтожликларини, шулар ичида “сезиладигани” ҳам, энг яхши қаноатланишни топишади. Агар чўпон амалий
чўпонлик ғамхўрлигида қатнашмаса ҳам, шуни айтиш керакки, унинг ҳаракатчан бошқаруви
остида жамоатнинг бу хизмати энг яхши хизматчиларга тушади. Жамоат нима хоҳлашини аниқлаб
олиши керак: етакчи чўпон томонидан бажарилаётган сифатли чўпонлик васийлигиними ёки
руҳий васийликними. Ҳам унга, ҳам бунга, яна устига бир хил сифатга эга бўлиш бўлмайди.
Чўпон мураббий (тренер) ролида. Чўпон ва подачи сўзлари туғдирадиган
англашмовчилик, бу тушунчаларга замонавий тенг эквивалент топишимга мажбур қилди –
бизнинг замонимизда ҳаммага таниш ва Эфесликларга Мактубнинг 4-бобида тасвирланган ишни
белгилай оладиган сўз. Бу сўз мураббий бўлиб чиқди. Чўпон мураббий қиёфаси менинг қандайдир
янглиш фикримга алоқаси йўқ, мен ҳам қачонлардир спорт билан шуғулланган бўлса ҳам. Гап
шундаки, биринчидан, бу ғоя кўп йиллардан буён ҳавода юрибди. Масиҳий ёзувчиларнинг
бошлиғи Д. Элтон Трубланд, чўпон ҳақида ўттиз йил олдин мураббий ҳақида гапиргандай
гапирган. Гарвард университетининг фалсафа доктори, чуқур фикр қилувчи Трубланд, мураббий
ишини чўпонликнинг энг яхши замонавий намунаси, деб ҳисобланган.
Мураббий бизнинг кунларда нима қилиши ҳаммага тушунарли. Америкалик ёшларнинг
кўпчилиги спорт билан шуғулланишади. Америкада мураббийларнинг иши ҳақида билмаган
одамни топиш қийин бўларди. Шу билан биргаликда кўп одамлар подани боқаётганнинг иши
ҳақида ҳеч қандай тасаввурга эга эмаслар.
Иккинчидан, мен “мураббий” сўзини чўпоннинг мақсадини аниқ тушунтиргани учун
ишлатдим. Бу ерда бор ўхшашлик жудаям ажойиб. Мураббий командани қандай тайёрлаган бўлса, улар шундай ўйнашлари ҳаммага тушунарли. Умуман, мураббийлар ўйинчилар таркибини
ўзгартирмай команда ўйинида катта ютуқларга эришишлари мумкин. Исбот учун Винчи Ломбарди
(Vince Lombardi) ва “Green Bay Packers” (Грин Бэй Пакерс) командаси билан мисол келтирамиз. 50
йиллари бу команда Миллий Футбол Уюшмасининг (МФУ) масхараси эди. Аммо Ломбарди келди
ва тўрт йилдан сўнг “Green Bay Packers” МФУнинг чемпионатини ютиб олишди. Кейинчалик улар
МФУнинг ва икки Суперкубокларининг юқори ютуқларига эришдилар.
“Dallas Cowboys” (Даллис Коубойс) командасининг мураббийи Том Лендри (Tom Lendry) мураббий ишини шундай тасвирлайди: “Мураббий уларни ўзлари хоҳлагандай бўлишлари учун, 57
хоҳламаганини қилишга мажбур қилади”. Чўпонлар хизмати ҳақида ҳам худди шундай деса
бўлади, унинг мақсади ҳам одамларни ўзлари хоҳлагандай бўлишлари учун, хоҳламаганини
қилишга чақиришдир.
Мураббий команда билан ўйнамайди. У фақат бошқаларни ўйнашга ўргатиш
маъносидагина ўйнайди. Хуштак чалиниб ўйин бошлаганда, мураббийнинг ўрни ёнбошда. Унинг
вазифаси – ўйнаш эмас, лекин ўйнаганларни бошқаришдир. У усулларни намойиш этади, услубларни ва ўйин сценарийсини ишлаб чиқади. У ундайди, жазо беради, шоштиради ва
командани ўйинга мойил қилиш учун ҳамма нарса қилади.
Джон Вуден (John Wooden), Бобби Найт (Bobby Knight), Винчи Ломбарди (Vince Lombardy), “Айиқ” Пол Брайан (Paul “Bear” Bryant) каби ҳамма буюк мураббийлар назарияни
амалиёт билан уйғунлаштириб, ўзининг васийликдагилардан улкан натижаларга эришганлар.
Чўпон — бу ўйинчи мураббий; у ҳеч қачон ўйиндан тўлиқ чиқиб кетмайди. У руҳий юқоридан
туғилган одамларда улкан қобилиятларни очади. Уларнинг жамоатларига Муқаддас Руҳ
одамларни юборади, деб ҳисоблайди. Чўпон-мураббий ўргатилган нарсани очиб, ана шу
қобилиятларни ундан чиқариб олади. Кейин у одамларни ўсишга ва мукаммалликка чақиради.
Чўпон-мураббий деган атама етук муқаддаслар, яъни, руҳан етишган, яхши фаолият
кўрсатаётган муқаддаслар бўлган, матнда кўрсатилганидек, охирги “маҳсулотига” биноан пайдо
бўлган. Танда ва дунёда ўз иши билан шуғулланаётган етук муқаддас масиҳий Исо “шогирд”, деб
номлаганга тенг: у Масиҳ билан алоқада бўлади, Унинг амрларини бажаради, ҳосил келтиради, Худони улуғлайди ва қувонади (Юҳ. 15:7-11) ҳамда шогирд яқинларини ҳам севади (Юҳ. 13:34-35). “Мен сизларга буюрган ҳамма нарсага амал қилишни уларга ўргатинглар...” (Мт. 28:19-20) деган Инжил матни “шогирдларни тайёрлаш” нима эканлигини аниқлаб беради. Исо ва Павлус бир
хил нарсага чақиришади. Ана шу исталган ҳосил юзага келиши учун, чўпон мураббий бўлиши
керак. У ўзини, одамларни руҳан етук, қайта тикланадиган масиҳийларга айлантирадиган хизматга
бағишлайди.
Кейинчалик мураббий меҳнатининг қоидалари очилади. Шогирдларни тарбиялайдиган
чўпон риоя қиладиган бу бўлимнинг бевосита мақсади Инжил матнини ва курс ҳусусиятининг
таҳлилидир.
бўладиган таъминотни олиши...” учун қуйилган (Эф. 4:12). Хизматга тайёргарлик – Худованд
халқининг аниқ муҳтожлигидир. Худо бундай олий мақсадни халқ олдига қўяди, лекин у, ўша
мақсад, кўпинча халқ хоҳишлари билан кескин қарама-қаршиликка киради. Жанг бошланади: чўпон нимани танлайди? Қандай йўналишни олади? Худонинг аниқ кўрсатилган мақсадига қарши
турган, Худонинг халқи томонидан бўлган босимга итоат қиладими? Ўз имонида куч топиб чўпон-мураббий бунга қаътий қарши туриб, ўзини шу йўналишдан кетишга йўл қўймайди. У ўз ҳаётини
Худога топширади ва Худо уларни қандай кўришни хоҳласа, шундай бўлишлари учун одамларни
ўз хоҳишларига қарамай иш юритишга чақиради.
Масиҳийлар кўп нарсаларда ўзларини худди “юлдузлар касалига” чалинган спортсменлар
каби тутишади. Чироқлар ёнганда ва ҳаяжонланган ишқибозлар курсиларни тўлдирганда, хафа
бўлган атлетикачи: “Мени чиқарсалар ҳам бўлар эди... Менинг улардан нимам кам?!”, деб
ўйлайди. Ҳа бундай масиҳийларда уларга майдонга чиқишга имконият берадиган қобилият бўлиш
мумкин, аммо уларнинг ўйинга тайёрланишни хоҳламай эришмоқчи бўлган шон-шуҳратга
чанқоғи, уларни “касаллигини” фақат оғирлаштиради. Чироқлар ёқилиши ва стадионни сершовқин
58
ишқибозлар тўлдирдиришидан анча вақт олдин, спортсменлар ўзларини яширин захираларини
ишлатиб, машғулотлар билан ўзларини қаттиқ чарчатишга тўғри келади.
Оклахамадаги университетдан буюк америка баскетболчиси ва 1984 йил ёзги Олимпиадада
қатнашган баскетбол командасининг ўйинчиси Уэйман Тисдейлдан (Waymen Tisdale) олтин
медални қандай қилиб қўлга киритганлиги ҳақида сўрашди. Унга хос зийраклик ва жозибали
жилмайиш билан Тисдейл жавоб берди: “Мен бу медални баскетбол турнирида ғалаба қозонганим
учун олганим йўқ; мен уни Бобби Найтдан кейин тирик қолганим учун олдим”. Олимпиада
мураббийси Бобби Найт ўзининг командасини қаттиқ талабчанликда ушлаб турган. Нима учун
бундай эканлигини унинг фалсафаси тушунтиради: “Фақат истак билан ғалаба қозониб бўлмайди; унга тайёрланиш муҳимроқдир”.
Худони рози қилиб, ҳар қайси масиҳий ўз ҳаётини маънога тўлдириб, руҳан ўсишни
истайди. Бу истак вақти-вақти билан келади; чўпон-мураббий одамлар ўқишга тайёр бўлганида
уларни камдан-кам учрайдиган имкониятлар, деб ҳисоблаётган фурсатларни излайди. Масиҳнинг
ортидан бораётганни ваъз, Инжилни ўқиш ва мулоқот руҳлантиради. Бунинг ҳаммаси уни ўсишга
қилган қарорида янгиланишга ундайди. Лекин фақатгина истакнинг ўзи интизомсиз ҳамма яхши
ниятларини йўққа чиқарди. Чўпон-мураббий яратаётган шариоит интизомли қилади ва
масъулиятга ўргатади. У интизомни ўрганмаса бўлмайдиган шогирдларнинг хоҳишларини
интизом билан жиловлайди.
рўйхатида биринчилардан бири бўлиб имонлиларга гувоҳлик қилиш туради, улар кимлар ва
уларнинг мақсади нима: “Шу йўсинда
даражали муҳим иш. Муқаддас сўзи (грекча hagios) “ажратиб олинган” деган маънони билдиради.
Барча имонлиларни руҳоний эканликлари ҳақидаги ақида, ҳамма масиҳийлар – хизмат ишига
ажратиб олинган муқаддаслар ва ҳамма муқаддаслар – хизматчилар, деб ўргатади (1 Бутрус 2:9; Рим. 1:1-7; 1 Кор. 1:26). Руҳоний бўлиш — бу истеъдод, танланганлар учун эмас, лекин ҳар бир
масиҳийнинг меросидир (2 Кор. 5:18-21).
“Оддий” муқаддасларни хизматдан четлаштиришга ҳаракатлар бўлган. Биз юқорида айтиб
ўтгандек, бундай ёндашиш клир ва дунё орасидаги жарликни аниқлади. Чўпонни хизматчидан
ажратиб турадиган катта фарқ бор, чунки чўпоннинг хизмати ҳаммага тегишли эмас. Хизматчи, хизмат ва диакон сўзлари бир негиздан пайдо бўлади – грекча diakonios “хизмат қилиш” деган
маънони англатади. Бу ерда бош ғоя шундаки, Худованд халқи Худога хизмат қилиши керак; демак, ҳамма муқаддаслар – хизматчилардир.
Оммавий тадбирларда ҳар бир юқоридан туғилганни қалбида бор бўлган умид учқинини
чўпон-мураббий алангага айлантиришга ҳаракат қилади. Минбарга чиқиб, у оддийгина қилиб
ахборот бермасдан, рағбатлантиради ва ўқитади. У масиҳий хизматнинг изоҳи билан бирга, унинг
бир қатор намуналарини беради. У Худо халқини Худованд ишига бефарқ қилмасдан, қизиқтиришга ҳаракат қилади.
Оклахома университетининг собиқ футбол мураббийси Бад Уилкенсон (Bud Wilkenson) қачондир америка халқининг жисмоний ҳолати ҳақида шундай деган эди: “Америкаликларнинг
жисмоний ҳолатлари якшанба кунларида ҳар бир миллий футбол уюшма стадионида бўлиб турган
аҳволга ўхшаш: майдондаги йигирма иккитаси дам олишга ҳаддан ортиқ муҳтож, курсилардаги
саксон минтаси эса жисмоний машғулотга муҳтож”. Чўпон-мураббий истаганларни ишга
59
чақиради. Жамоатга қаратилган чўпон-мураббийнинг чақириғи мана шундай: “Курсиларни
қолдиринглар, майдонга чиқиб ҳаракат қила бошланглар”.
Мураббий ролида бўлган чўпон имонлиларга улар хизмат қилишга чақирилганликлари, Масиҳга хизмат қилишг учун ажратиб олинганлари ҳақида гувоҳлик беради. Чўпон-мураббийнинг
мақсади – имонлиларни бу хизматга ўргатишдир. Яна улар бўйсуниб ўқишни бошлашлари керак, Шоҳлик учун, Танда ўз вазифаларини бажаришлари учун. Чўпон-мураббий имонлиларга, ким у ва
улар кимлигини, улар орасидаги муносабат қандай эканлиги ҳақида хабар беради. У уларни
тегишли вазифаларни бажариб, Масиҳнинг кучли, руҳий етук издошлари бўлишларига, жаомат эса
дунёга ҳосилдорлик билан Хушхабар етказади, деб бу ажойиб ҳақиқатга ишонишга чақиради.
чақирганидан сўнг, имонлилар минбарларда ўз жойларини ташлаб майдонга чиқишгандан кейин
нима бўлади? Чўпон учун бу унинг орзуси рўёбга чиққандай, ҳам совуқ душдай бўлиши мумкин.
У доимо жонбозроқ ва руҳан ғайратли васийликлар ҳақида орзу қилган. Аммо, мана улар унинг
олдида ва ҳаракат қилишга тайёрлар, ҳақиқат уни таажжублантиради: Энди мен нима қилсам
экан? Агар чўпон кўп инжилий мактабларда ўқиган бўлса, у “қора тахта, бўр ва латтадан”
бошлайди. У руҳлантириб, тушунтириб, қалбларни қувонтира бошлайди, лекин команда ҳеч қачон
тарқалмайди. Ҳужум олдидан керакли насиҳатларни олиб, команда ғалаба ҳақида ўйлаб, мураббийни қолдирмайди ва марказий доира ёнида йиғилишмайди, бироқ албатта, бир неча
мақсадга эришишга интилганлар маслахатлашиб, якка ўзлари жангга чиқадиганлар топилади.
Чўпон-маҳмадоналар намуна қилиб, доимо уларнинг, чўпон-маҳмадонанинг фойдасига
гапирадиган қобилиятли яккаларни ишлатади.
Агар футбол мураббийси мураббийлик қилаётган команда ўйнамасдан, ўтириб қолса, бу
команданинг мураббийси ўз жойида узоқ қола оладими? Кўп чўпонлар “қора тахта, бўр ва латта”
доирасидан чиқишмайди, халқ эса ўзини иш билан шуғулланаётганига чин дилдан ишонади.
Америкалик жамоатни алдаш қийин эмас, шунинг учун бундай ҳурматли чўпон-маҳмадонани
диннинг энг яхши намояндалари орасида кўриш қийин эмас. У имонлиларга фақат нима ва қандай
қилишни айтади. Ўзларини чўпон-мураббий, деб ўйлаганлар, имонлилар учун энг муҳими — бу
“қора тахта, бўр ва латта”, деб билишади. Чўпон-маҳмадоналарни буюк нотиқлар, деб
ҳисоблашади, уларнинг кўпчилиги протестант чироқлари бўлишади; менинг фикримча, улар
чўпон-мураббийлар эмас, чўпон-маҳмадоналардир.
Чўпон-маҳмадоналар имонлиларни хизматга тайёрлашмайди; улар фақат хизмат ҳақида
сафсатабозлик қилишади. Улар халққа хизмат билан шуғулланишга маслаҳат беришади, лекин
ўзлари Худо берган вазифаларини бажаришмайди. Ўтинаман, мени тўғри тушунинглар. Менимча, имонлиларга хизмат тўғрисида гапириш керак — бу имонлиларнинг ўқишида биринчи, амалий ва
жиддий равишдаги муҳим қадамдир. Мен жамоатга Худованд Каломини етказиб, ўзим ғайрат
билан меҳнат қиламан. Гапиришни тўхтатиб, мен ўқитишни тўхтатаман. Шогирдларни тарбиялаш
жараёнидаги воизлик — бу биринчи ва энг муҳим қадамдир.
Сиз ҳам, китобхон, энг табиий тарзда мени америкалик супержамоатларнинг ҳаддан
ташқари истеъдодли чўпонлар ҳақида шама қилаяпти, деб нотўғри фикрга келишингиз мумкин.
Шарт эмас. Энг истеъдодли ва гапга чечан, имонлиларни хизмат ишига ўргатаётган чўпонларнинг
катта чўпонлик коллективлари бор. Улар шу иш билан юзма-юз қолсалар ўзларини қандай
тутишларини олдиндан айтиш қийин, суперчўпонлар ва супержамоатлар одатда имонлиларни
ёмон ўқитишмайди.
60
Суперчўпон ва супержамоатнинг муаммоси шундаки, супержамоат — бу жуда катта
жамоатдир. Суперчўпоннинг хизмати намунаси, бошқа чўпонлар томонидан қуролликка олинган, ҳақиқатдан ҳам шундай бўлмоқда, бунда ўртача чўпон ва ўртача жамоат бўшашади ва
заифлашади. Бу намуна амалга ошмайдиган ва бунинг устига Муқаддас Китоб томонидан
асосланмаган, фантастик кутишларни келтириб чиқаради. Кенг тарқалган афсона қуйидагидан
иборат: омадли ваъз омадли хизматга олиб келади. Ҳосилдор ваъз — бу ўқитиш жараёнининг
яхши бошланиши, лекин фойдали хизмат учун фақат ваъзнинг ўзи камлик қилади.
Чўпонларнинг ўнтасидан тўққизтаси фақат ваъзнинг ўзи камлик қилишини мутлақо
тушунишмайди. Ўнинчи учун ҳам бу етарли эмас, лекин ундан одатда, реал вазиятни фаҳмлаш
талаб қилинмайди. Кўп чўпонлар фақат ваъзни ўзи озлик қилишига қўшилишади, аммо пайдо
бўлган бўшлиқни тўлдириш уларнинг иши эмаслигини айтишади. Улар сохта таълимотда
шунчалик ютуқларга эришганларки, уларнинг айтишларича ишларида энг муҳими — бу ваъз. Бу
сохта таълимот Муқаддас Китобга нотаниш оқимларнинг кириб келишининг ёрқин намунаси.
Чўпон-мураббий Худованд Каломини ҳосилдорлик билан етказиб, жавобгарлик ва ғайрат
билан ишлайди. Шу билан биргаликда имонлиларга тайёрланиш воситасини бериб уларни
тайёрлайди. У имонлилар нима билан шуғулланишларини билишлари учун ўзи намуна кўрсатиб, ғамхўрликнинг оғир юкини кўтаради. Бунинг учун фақатгина Инжилни ўрганиш учун уй
тўгараклари ва бошқа расмиятчиликсиз, мақсадга қаратилмаган, жавобгарликсиз ва ҳунар
бермайдиган машғулотлар ўтказмасдан, у турли тайёргарлик усулларини қўллайди.
Масиҳийларга нима қилишларини айтиб ва ўшани қилиш учун керакли воситаларни
бермаслик — бу шафқатсиз ёлғондир. Бундай ёлғон масиҳийларда, тажрибасиз билимдонларда, ҳақиқатдан четлашганларида руҳий шизофренияни туғдиради. Имонлилар оддийгина ҳаваскор
бўлиб қолмасдан – яъни хизмат ишида ҳеч нарсага тушунмайдиган одамлар бўлиб, лекин
ўзаларини айблай бошлаб, хизматга совиб қолишади. Шунингдек, шайтонга жамоат ичида
қийинчиликлар ва муаммоларни пайдо қилишга йўл қўйишади. Армия жангларда қатнашмаган
пайтда, этикларини тозалашни, тўшагини йиғиштиришни ва шагистика билан шуғуллана
бошлайди. Ҳаракат қилишни бошламаган жамоат, зарурлигича ўз эътиборини Roberts Rules of Orderга, яъни комиссия низомига ва минбарни жиҳозлашга қаратиш керак.
Чўпон-мураббий — бу чўпон-мураббийдир. Оддийгина нима ва нима учун қилиш
кераклигини айтишдан кўра ўқиш кўпроқ аҳамиятга эга. Ҳаракатни давом эттиравериб, одамларга
бу қандай бажарилишини кўрсатиш керак, кейин уни улар билан бирга бажариб, сўнг ишонч билан
ўзларини мустақил бажаришга бериш керак ва ниҳоят, Раббимизнинг ўримида уларни ишлатиш
керак. Бу Исо қўллаган олти босқичли тайёрлов усули чўпон-мураббийнинг мезонидир. Чўпон-мураббий — бу ҳақиқий чўпон-устоз; у имонлиларни ҳақиқий хизматга олиб борадиган олти
босқичли тайёрлов жараёнига киритиб, машғулотларини ташкил қилади. Бу олти босқичли ўқув
намунаси ҳақида кеийнчалик, “Чўпон-мураббий” сарлавҳали бобда айтилади.
биринчи ўриндаги муҳимликни кўради, муқаддасларда эса – чақирилган хизматчиларни. Чўпон-мураббий — бу чўпон-устоздир. Энди бу мезонлар рўйхатига мақсадгўйлик қўшилади.
Мақсадгўйликнинг хақиқий синови — бу мақсадни кўриб йўналишни белгилашни
туғмалиги эмас, балки узоқ вақт давомида муваффақиятли меҳнат қила олишдадир. Узоқ вақт
давомида жараён пайтида муҳим тафсилотни қўлдан чиқармаслик қобилиятига эга бўлиш – мана
шу мақсадга қаратилган бошқарувчиликдир. Спортнинг югуришда тўсиқларни сакраб ошиб
61
ўтадиган тури билан шуғулланувчи спортсменга ўхшаб, чўпон-мураббий ҳам ўқув жараёнини
кузатаётиб, финиш чизиғини кўздан қочирмайди, яъни мақсадни.
Қайтадан яна такрорлаймиз, унинг мақсади — бу ўз ортидан дунёни эргаштира оладиган, тайёрланган хизматчилар армияси. Ифодаланган матн жараённи ўзини ҳам аниқлайди: “... ва
Масиҳнинг уммати обод бўла боради” (Эф. 4:12). Уммати шунинг учун обод бўладики, чунки
аъзоларнинг ҳақиқий хизматлари бор: “Бунинг натижасида ҳаммамиз имонда якдил, Худо Ўғлини
таниб-биладиган, Масиҳнинг Каломига эришган етук одамлар бўламиз” (13-оят).
Бу жараён давом этмоқда, чунки “Бунинг натижасида ҳаммамиз имонда якдил, Худо
Ўғлини таниб-биладиган” уммат обод бўлмоқда. Имоннинг якдиллиги ва Худо Ўғлини таниб-биладиган сўзларни бошқача қилиб: “мақсадимизга эришмагунимизча”, деб ифодаласа бўлади.
Ҳар бир яхши мураббий мақсадга олиб борадиган ўқув жараёнини қуради. У командага ўзининг
ўқитиш режасини кўрсатиб бериши, кейинчалик эса режа ёки жараённи ишга тушириши мумкин.
Буюк мураббий Винчи Ломбарди ўзининг қўл остидаги футболчиларга уларнинг мақсади –
ўйинларда ғалаба қозониш деган. Бошқа командаларнинг ўйинчиларига қараганда ҳимояни
яхшироқ қилиб, тўпни кўпроқ ушлаб туриб ва тезроқ ҳаракат қилиб бунга эришса бўлар эди.
Чўпон мураббий ролида ўзининг ўқув ҳақидаги режаларини ифодалайди, кейин эса шундай
дейди: “Қўйилган мақсадга фақат ўқув жараёнига қўшилиб етиш мумкин”. “Масиҳнинг тўлиқ ёши
миқдорига етиш мақсади бу ҳаётда тўлиқ эришилмайдиган нарса”. Масиҳнинг тўлиқ ёшини
имонликнинг бирдамлиги ва Худо Ўғлини таниб-билишда аниқлаганда Павлус фикрини анча
тўғрироқ ифодалайди. Бошқа эришолмайдиган инжилий интилишлари каби, жамоат Масиҳнинг
иккинчи келишигача бу яхши мақсадларга эришишга ҳаракат қилади.
Мураббийлик жараёни давом этиши керак. Манзилнинг охири “қачонгача” деган сўз билан
белгиланган. Нима дегани у қачонгача? деган савол мантиққа тўғри келади. Юқорида айтилган
маънода, токи Масиҳ қайтиб келмагунича жараён тугамайди. Бироқ ифодаланган матн амалий, инкор қилиш шаклидаги сонли индикаторни (ўлчагични) беради – қачонгача “...ма”. “Бундан буён
ҳар турли таълимотларнинг шамоли билан учиб, тебраниб юрадиган
таълимотларининг қурбони бўлиб, йўлдан озиб кетадилар” (Эф. 4:14,
Эфесликларга Мактубда (4:13) тасдиқлаш шаклида руҳий етуклик тушунчаси ажойиб
аниқланади ва етукликка эришиш Масиҳ Тани учун бажариладиган мақсад, деб ҳисобланади.
Инкор қилиш шаклида 14-оятда тасвирланган гўдаклардек бўлмаганумизча, сувда ҳалок
бўлаётган, ҳар қандай ғоявий шамолнинг қурбони бўлаётган, айёр ҳийлакор ва васвасачиларга
ўхшаш бўлганимизга қадар етуклик биздан тойиб кетаверади.
Бу ҳақиқат, расм бўлиб қолган субъектив идеализм мақсад сари интилаётган
бошқарувчиларга қарши чиқмоқда. Кўпинча масиҳийлар – руҳан етилмаган ва тайёрланмаган
одамлардир. Осонгина васваса қурбони бўлиб, фалсафали шамолларга қизиқадиган ва тўғри
йўналишни йўқотмагунча улар қатъий эмаслар. Икки донишманд, Сулаймон ва Ишаё Худо
халқининг ўзгарувчан, беқарор табиати ҳақида гапиришган: “Ваҳий бўлмаса эл–юрт йўлдан
озади...” (29:18). Буюк умумий эзгулик кўринишга эга бўлмай, халқ ҳар томонга тарқаб кетади.
Ишаё бунга қўшимча қилади: “Биз ҳаммамиз қўйларга ўхшаб адашиб юрдик, ҳар ким ўз йўлидан
юрди...” (Ишаё 53:6). Одамзоднинг табиати шундайки, Худо томонидан белгиланган қаттиқ, йўналтирувчи раҳбариятсиз, одамлар ўзларининг биринчи ўринга қўйган нарсаларида ботиб
қолишади. Одамзод қалбининг душмани, мураббийлар етакчилик қилмасдан одамларнинг
62
кўнглини овлаш билан овора бўлишини, ҳар қандай йўл билан ҳатто, Буюк топшириқни
бажармасдан ҳам тинчликка интилиб яшашларини хоҳлайди.
Корпоратив мақсадлар олдида – Масиҳ Тани мақсадлари олдида – кўп тўсиқлар чиқади.
Берилган йўналишдаги минглаб четлашишлар инжилий аниқ бўлган корпоратив мақсадлар
йўналишида етилмаган аста-секинлик билан бораётган жараён учун жудаям хос.
Етилмаган Тан сифатсиз фаолият кўрсатади, чунки умумий буюк режани сиқиб
чиқарадиган кўпгина турли интилишлардан тузилган. Ўз муҳтожликларини қониқтирилишини
четлаштириш ва шахсий истакларни буюк мақсадга бўйсундириш қобилияти йўқотилган.
Руҳан етилмаган имонлини олдида хизмат қилиш вазифаси турганда, унинг устига икки куч
– қўрқитиш ва ёлғон ёпирилади. Қўрқитиш тўлқинланаётган денгиз қиёфасида берилади, ёлғон эса
– сўзларда мафтун этиш ва ҳийлакорликдадир.
Шу пайтда чўпон учун енгилмайдиган интилиш, одамларга ёрдам беришда умумий махраж
чиқариш истаги бўлиши керак: руҳий етукликка йўл. Агар чўпон одамларни умумий ишга қаратиб, Тан қисмларини фаолиятини бир ерга тўпламаса, унда уни айтгани бўлмайди, итоатсизлик бўлади.
Энг яхши интилишлардан ҳаракат қилувчи, лекин шахсий режаларининг чидаб бўлмайдиган
оғирлиги остида қолган чўпон — бу энг оддий ҳолат. Яқин масофадаги жанг, вақтни ва кучни
беҳуда кетказиш, истеъдодларни қўлдан бериш, изловчиларни иҳлосини қайтиши — бунинг
ҳаммаси мақсадни фарқлаб тўхтаганида бўлади.
Ундан ташқари, мақсадли йўналиш ҳақида тушунчага эга бўлмасдан одамлар иштиёқини
йўқотишади. Мақсадга интиладиган бошқарувчи ишончли услубий тозаланишни, қаттиқ ишончни
ва одамларни мақсадига етиш учун қобилиятларини жалб қилишга талаб қилади. Билиш, ишонганлик ва тажриба чўпон-мураббийнинг психология асосида ётмоқда. Ўқитишнинг энг
муҳим қуроли — бу у қаттиқ одамларга қайта-қайта тушунтирадиган, ақлли, Инжилга асосланган
хизмат қилиш ва миссия фалсафаси. Бу мавзуни мен кейинроқ очиб бераман.
Халқни мақсад сари интилишига ундашнинг кераклиги ХХ-асрда яратилган менеджмент
асосларининг кўрсатилиши эмас. Маҳаллий жамоатга Худо томонидан берилган вазифа ана
шундай ва аниқроқ айтганда, бош чўпоннинг вазифасидир. Айнан у Танни ҳаракатланишга
ундаши керак.
шарт-шароитлар йиғиндисини яратишади. Гап ғалабага келтирувчи шароитлар ҳақида кетмоқда.
Ўйинчилар оптимизм муҳитига чўмиб кетишади; улар ғалабага интилишади, унга умид боғлашади
ва унга ишонишади. Команданинг коллективли руҳи матонатли меҳнатнинг руҳий содиқлиги
бўлиши керак ва коллектив фойдасига шахсий мақсадлардан воз кеча олиш керак. Ўйинчилар
яхшироқ ўйнашларига ва мураббий уларга ишонгани ҳақида ишонч ҳосил қилишлари керак. Яхши
мураббийлар ҳатто мағлубиятда ҳам яхши томонларни топади. Машғулотлар жараёнини кузатиб, команданинг ғалаба ёки мағлубият сабабида кўп нарсани тушунса бўлади. Агар мураббий доимо
пессимизмни намойиш қилиб ўз командасининг ўйинчиларини қўрқитиб, ҳар бир хатоси учун
жазоласа, натижада у қўрқувда асосланган ўйинни олади. Яхши мураббий ҳам хатоларни
кўрсатиши мумкин, аммо у кўпроқ ютуқларини таъкидлаб, мақсад сари олдинга ҳаракатланишни
муҳим, деб билади.
Жамоатга қатнашувчилар билан суҳбатлашаётган чўпон-мураббийни эшитиб кўп нарсага
ўрганса бўлади. У айбдорлик ва қўрқув ёки севги ва ишонч муҳитини ясайди. Ишлар ёмон
63
кетганда ҳам, у олға юришни кўрсатади ва ҳамма нарса яхши бўлганда, хатоларни белгилайди. У
“бўш курсиларга” ваъз қилади ёки қатнашувчиларни ишонтиради. Чўпоннинг ўрни сезиларли
даражада бутун жамоатни ўрнини шакллантиради.
Мураббийга ўхшаб, чўпон заиф, қалтис жойларни, одамларнинг камчиликларини, атрофдаги маданиятнинг салбий томонларини ва тавба қилиш кераклигини кўрсатиши керак.
Лекин у марҳаматли кечирим танловига, қайта тикланиш ва руҳий етукликка етиш кўринишни
тенглаштириш керак.
Ифодаланган матн атрофдаги қулай вазиятни уч томонини назарда тутади: биринчиси — бу
ютуқларни аниқ англаб олиш. Буни мана бу инжилий мурожаатда кўриш мумкин: “Биз аксинча, ҳақиқат ва муҳаббатга содиқ қолиб, ҳар жиҳатдан баданнинг боши – Масиҳ томон ўсиб борайлик”
(Эф. 4:15). Мақсад йўлида хатолардан қочиб бўлмаслигини одамлар тушунишлари керак. Ўсиш
учун қулай ўқув муҳит — бу ишонч муҳитидир.
“A Passion for Excelence” (“Устунлик иштиёқи”) деган ажойиб китобида Том Петерс (Tom Peters) китобхонларни ҳозирги пайтда машҳур янгилик киритиш ва фойдали бўлиш муаммосига
ёндашиш билан таништиради. Катта уюшма чарчатадиган расмиятчиларни айланиб ўтиб, яратишга ва ҳаракат қилишга қобилияти бор кичик коллективларни яратади. Бундай ёндашиш
жамоатни руҳлантириши керак. Ҳа, аниқ қўрқинч бор; ҳа, бу коллективларни бошқариш қийин; ҳа, улар хато қилишади, аммо жамоат назорати остида буюк вазифани бажариб таваккал, хатосиз
ҳаракат қилиши керакми?
Яқинда Петерс янги китоб босиб чиқарди, у ерда у эзгуликни ва тартибсизлик билан
курашишда ташаббускорликнинг кераклигини жуда мақтайди. Эгилувчан ёндишиш ва
истеъмолчининг ўзгарувчан эҳтиёжига ўрганиш — бу унинг янги чақириғи. Петерс одамнинг
моҳиятини ва маданиятини фаҳқмлади. Асосларидан воз кечмаган, лекин ўз аъзоларига ўзларича
ҳаракат қилишларига ишонган жамоат кўпроқ ютуқларга эга бўлади, ижодий руҳланиш топиб
тезроқ ўсади.
Ҳаммадан кўпроқ тиришганлар, ҳаммадан кўпроқ таваккал қилганлар ва бунда кўп хато
қилсалар ҳам улар жамоатнинг қаҳрамонлари бўлишлари керак. Хатолар – ўсишнинг муқаррар
қисмидир. Ижодий таваккалга бораётган одам йиқилса, жамоат уни кўтариб, чангини қоқиб, сўзлар билан руҳлантириши керак: “Олға, олға, сен ёриб ўтасан!”
Чўпон-мураббий қулай муҳитни ўзининг сўзлари ва ишлари билан яратади. У қўл
остидагиларни ютуқларини айтиб ўтади ва ижобий рағбатлантириш учун уларнинг хатоларидан
фойдаланади.
Қулай ўқув вазиятнинг бошқа томони ҳам бор. Алоҳида имонли “ҳақиқий севги” билан
ўзининг содиқлигини кўрсатиши керак (Эф. 4:15). Бу иборанинг аниқ таржимаси – “ҳақиқатни
севги билан айтиб”, шунга яқин таржима – “қаътий эргашиб, ушлашиб”. Ёввойи отни
жиловлаётган, остидан қутилиб чиқмоқчи бўлган ҳайвоннинг устида маҳкам ўтирган чавандоздек, руҳан ўсаётган масиҳий ҳам Масиҳнинг йўлида маҳкам турибди. Итоаткорликда ўзгаришсиз
мунтазамлик — бу руҳий ўсишнинг калитидир. Чўпон мураббий ролида, биринчидан, коллективлик ўсишга ва ривожланишга аҳамият беради; иккинчидан, бу мақсадга етиш учун у
доимий равишда одамларни содиқликда машқ қилдиради.
Ҳақиқий севги ва руҳий ўсиш ораларида сабаб-натижали алоқа бор. Шу ҳақиқатга мувофиқ
биз Масиҳнинг Ўзига “қайтариб” берамиз. Шахсий руҳий ўсиш — бу имонли ҳақиқатда қаттиқ
64
туришнинг гувоҳлигидир; итоаткорлик йўли — бу етуклик йўлидир. Сиёсий етакчилар дунёни
тинчлантириш қобилиятида чегаралаганлар. Чегараланишнинг бош омили — бу одамнинг руҳий
моҳияти. Бу дунё вақти-вақти билан ва қисман тинчликка эришса ҳам, умумий тинчликка ҳар бир
алоҳида олинган шахсда руҳий ўзгаришларсиз эришиб бўлмайди.
Юқорида кўрсатилгандек, жамоатнинг “маҳсулоти” қанчалик яхши бўлса, жамоат ўзи ҳам
шунчалик яхши бўлади. Алоҳида бир одамнинг Масиҳда юриши одам шахсиятининг сифатини
белгилаб беради. Агар жамоат бошқарувчилари ўзлари руҳан ўсишмаса ва Танни ўсиши учун
асослар яратишмаса, унда улар ўзларининг қанотларини кесишади.
Ҳамкорлик — бу руҳий етишишга ёрдам берадиган муҳитнинг учинчи нуқтаи назари. Агар
одам ҳақиқат изидан борса, яъни, унга итоаткорликда доимийликни кўрсатса, бу унинг руҳан
шахсий етуклиги ҳақида айтади. Агар жамоат аъзолари бир-бири билан ҳамкорликда бўлишса, келишган ҳолда меҳнат қилишса, унда бу Таннинг руҳий етуклигини гувоҳидир.
Охир-оқибат, одамлар руҳий етукликни ўзларига дўст қилиб танламаганлар билан бирга
меҳнат қилиши билан кўрсатишади. Жамоат ўхшашлар учун эмас. Худованд Руҳи имонлилардан
“терма солянка” яратишни лозим топган ва уларни бир-бирини севишга, имконсиз нарсаларни
биргаликда бажаришга чақирган. Бундай ташаббусга ягона йўл – ғайритабиий кучлар. Мана
шунинг учун Павлус шундай деган: “...ҳар жиҳатдан баданнинг боши – Масиҳ томон ўсиб
борайлик” (Эф. 4:15). Масиҳ – бош, манба ва ҳаёт кўмакчиси, “Унинг бошчилигида бутун бадан
алоҳида-алоҳида ҳаётий паю бўғинлар ёрдамида ўзаро уланади ва бирикади...” (16 оят). Масиҳ
ўсишни беради, Масиҳ Тан бирдамлигини таъминлайди. Агар Таннинг ҳамма аъзолари унинг
Бошига бўйсунса, унда натижали ҳаракат учун улар биргаликда ишлашади.
Ҳар бир аъзога ўзининг Танга аниқ керакли роли ажратилади. “Унинг бошчилигида бутун
бадан алоҳида-алоҳида ҳаётий паю бўғинлар ёрдамида ўзаро уланади ва бирикади” (Эф. 4:16) ибораси, ҳар бир аъзо бошқасига қандайдир керакли нарсани беришини англатади. Таннинг ҳар
бир аъзоси бошқаларнинг яхшилиги учун ҳосил келтиради. Мана шунинг учун Павлус
Коринфдаги масиҳийларни фош қилади: “Кўз қўлга: “Сен менга керак эмассан” - деб айтолмайди”
(қ. 1 Кор. 12:21). Ҳамма аъзолар ҳаракатда бўлиб, ҳар қайсиси ўз иши билан банд бўлса, Тан яхши
ишлайди.
Биргаликда ишлаганда ҳар ким ўз қисмини бажаради. Биргаликда итоаткорликда ягона, умумий йўналишда ишлаш учун одамлар ўзларининг шахсий режаларидан воз кечишади. Бу
қанчалик керак бўлса, шунчалик қийин.
АҚШнинг баскетбол бўйича олимпия терма командасининг мураббийси (1984 йил) Бобби
Найт, бу ҳақда журналистлар билан бўлган суҳбатида гапирган эди. Олимпиадада эришган учта
ғалабадан сўнг репортерлар Бобби Найтни якка “юлдузлардан” аъло даражали командали ўйинга
эришиш қобилияти учун кўкка кўтаришди. Бунга мохир мураббий шундай жавоб берди: “Албатта, сизлар ўнта бўлиб бир мақолани ёзганингизни кўрсам эди”.
Баскетбол командаси мураббийнинг истакларига ва умумий машғулотларнинг режасига
бўйсунишлари лозим. Худди шундай Тан аъзолари ҳам Масиҳ бўлмиш, Тан Бошига севги билан
итоаткорликда бўйсунишлари керак. Чўпон-мураббийга ва оддий жамоат аъзоларига –
ўйинчиларга шайтон қарши туради, чунки улар биргаликда буюк ишлар бажаришади.
Шайтон шоҳлиги учун катта хавф америкалик супержамоат эмас. Аммо доимо ва ҳамма
ерда унинг учун, ҳамкорликда ишлашга жамоатнинг масъулиятли оддий аъзоларини ўргатаётган
65
чўпон-мураббий хавф туғдиради. Агар шундай бўлса, унда ўсиш тоғ ортида эмас. Жамоатнинг
чўпонлари ва етакчилари шогирдларни тарбиялашда ва уларнинг сонини кўпайтириш тўғрисида
буйруғини жиддий қабул қилишлари шайтон учун фараз қилиш ҳам даҳшатлидир. Янги аъзолар
ёрдамида жамоатнинг ҳамма кўрсатгичлар буйича ўсиши, одам учун мумкин бўлган энг муҳим
ҳаракатлантирувчи кучдир.
Павлус “...ҳар бир бўлакнинг алоҳида ўз ҳолича” умумий иш билан ишлаб чиқарилаётган
натижани тасвирлаяпти; бу тан “...муҳаббат билан ҳаракат қилиши натижасида <...> ўсиб-улғаяди”
(Эф. 4:16). Др Пол Бранд (Dr. Paul Brand) Руҳий танга нисбатан ўтказиш мумкин бўлган
ўхшашликни мана бу физиологик ноёбларни тасвирини келтиради. Организмни оғриқни сезиш, илиқни ва совуқликни қабул қиладиган муҳим асаб томирлари бор, лекин роҳат келтирадиган асаб
йўллари йўқ. Бироқ ҳамма аъзолар ва организм системалари ҳамоҳангликда ишлайди, ана шу
тартибли иш натижасида Бранд томонидан “оммавий завқ”, деб аталган, асаб томирларига таъсир
кўрсатганда ёрдамчи маҳсулот сифатида фермент синтез қилади. Тан бир бутундай ҳаракат
қилганида, оммавий завқ таннинг ўзини севгида яшнатишида кўринади.
“Ўзини яшантаётган” деган тан тўғрисида сўзлар иш моҳиятини тушуниш учун мутлақо
керакли. Керакли асосни ўрнатиш билан такрор ишлаб чиқариш қуйилади, у чексиз давом
этилишга қодир. Павлуснинг тан ҳақидаги метафоралари ва тузилишлари, тузилишлар
пойдеворининг муҳимлигини ва ҳамкорликдаги меҳнат туфайли таннинг ўсишини таъкидлаш учун
бирлаштирилган. Керакли пойдевор чўпон-устоз томонидан қўйилади. Кейин ҳамкорликдаги
меҳнатнинг тажрибаси пайдо бўлиши учун у танни машқ қилдиради ва натижада сифатли
“маҳсулот” пайдо бўлади – руҳий томондан етук масиҳийлар ва ўргатилган хизматчилар
томонидан қилинадиган ҳосилдор хизмат.
Талаб этилган вазият яратилганда, руҳий ўсиш бошланади, у эса кўпайишга олиб келади.
Жамоатнинг хизмати ва миссияси бажарилади ва бир бирини мукаммаллаштиради. Қачондир
ҳаракатга келтирилган бу механизм қуввати, кучи билан ҳеч нарса билан тенглаштириб
бўлмайдиган, бу дунёни таассуротлаштирадиган руҳий интилиш келтириб чиқаради. Бирорта ҳам
оммавий табақа, бу дунёнинг бирорта ҳам қисми тегилмаган бўлиб қолмайди. Аввал ҳаракатчан
масиҳий келгиндилар экилган экинзорда, мақсадга эришувчига айланиб, тажрибали хизматчилар
ўша экинзорнинг ўзида Масиҳ учун ҳамма бурчак ва тор кўчаларни забт этишади. Жамоатга
нисбатан Худованднинг режаси шундай: Чўпон-мураббий — бу руҳий етилган ва жамоат
дунёсини ўз ортидан олиб бораётган асосий шахсдир. Чўпон-мураббий — бу чўпон-мураббийдир
(тренер).
Чўпон-мураббий ва унинг инжилий ролини тушунтириб, мен кенг туркумлаштирувчи
аппаратдан фойдаландим. Бу туркумлар асосни, тузилишнинг синчини ясайди ва бу ҳали фақат
бошланиши. Чўпони шогирдларни тарбияловчи, бошқалардан фарқлантирадиган керакли қисмлар
билан пайдо бўлган бўшлиқларни тўлдириш ниятидаман. Бироқ, шуни айтиш керакки, бу бобда
тасвирланган ролни бажарилиши чўпонни ғалати, ноёб кўринишга айлантиради.
Бешинчи боб
Шогирдларни тарбияловчи чўпонниниг савияси
66
Чўпон–мураббийни нима нодир қилади? Умумий маънода айтганда, у хизматни олиб
боришга қодир бўлган шогирдларнинг тарбиясига ўз вақтини ва кучини сарфлайди. Эслайлик, оддий чўпон ўз вақтини ва кучини хизматнинг такрорланишига эмас, хизматга сарфлайди.
Чўпон-мураббийнинг уч хусусияти уни одатдан ташқарида қилиб кўрсатади: савия, содиқлик ва амалиёт. Кейинги учта бобда биз уларни кўриб чиқамиз, ундан кейин эса Исо таклиф
этган тасвирни муҳокама қиламиз, яъни, чўпонни мураббийга айланишининг олти босқичли
йўлини.
Чўпонинг савиясидан бошлаймиз.
Чўпон-мураббийнинг манзарали хаёлоти
Чўпон-мураббий — бу инжилий идеологдир. Идеология (макфура) сўзи биринчи бўлиб
Буюк француз революция даврида пайдо бўлган. У “структурали ўзгаришлар мақсадида
тўнтариш” маъносини билдиради. Маҳаллий жамоатнинг биринчи ўринга қўйилган мураббийлик, жамоат ичида мустақил ўзгаришларга ундайдиган революцион мафкура ролида чиқади.
Бастилияни босиб олишни режалаштирмаса ҳам, чўпон замонавий жамоатнинг тузилишини ва
биринчиликларини шубҳа остига қўяди.
Бу мафкура оддий, аниқ ва хавфли. Илгари айтиб ўтилган Оруэлининг сўзларини эслайлик:
”Бизнинг руҳий тушкунлигимизнининг чуқурлиги шундаки, қайта аниқлаш, равшан нарсаларнинг
янги ифодаланиши ақлли одамларнинг энг биринчи вазифаси бўлиб кўринади”. Замонавий жамоат
кўрсатилган мақсад ва ёндашишлардан шунчалик узоқлашганки, ҳатто равшан нарсанинг
такрорланишининг ўзи революцион мафкура, деб ҳисобланади. Қачонлардир Масиҳ бошқарувчи
диний элитани имон билан яшашга чақирганидек, ҳозир ҳам чўпон-мураббий жамоатни унинг
биринчи мақсадига эътиборини қаратишга чақиради.
Чўпон-мураббийнинг жамоат ҳақида илоҳиётга оид таълимоти аниқ. У бутунжаҳон
жамоатни ва маҳаллий жамоатни инжилий заррабин (лупа) остидан кузатади. Системали равишда
мақсадлар ва ёндашишлар тўғрисида ўйлаб, у одамларга руҳан ўсишга ёрдам берадиган энг яхши
усулларни кўрсата олади, чунки у умумий кўринишни кўради.
Кўпгина чўпонлар жамоат ҳақида қисқа таълимотни ишлатишади. Натижада улар жамоат
ҳақида фақат қисқа-қисқа, қурама хаёлотга эгадирлар. Қисқа-қисқа тасаввур кенг хаёлотдан
узоқдир, шунинг учун бундай чўпонларнинг мақсадлари ва иш режалари кўрона, узоқни
кўрмайдиган. Иллинойс университетида (1981й) доктор Фрэнсис Шиффер нутқ билан чиққанида
“микроилоҳиётга” шикоят қилар эди: “Масиҳийлар масиҳийча ҳақиқатини фақат қисман
тушунадилар”.
Маҳаллий жамоатнинг қийқими, шахсий қутқарилишнинг бўлакчаси, оммавий фаолиятнинг
парчаси, хоч, шогирдлик, Инжилнинг ваъзлари, оила, Руҳнинг инъоми — бунинг ҳаммаси бизнинг
бошимизга ташланган улама суратнинг қисмларидир. Фақат камчилик масиҳийликни
кенглаштирилган ҳолда, Худованд мақсади ракурсида кўришади. Масиҳийлар бутун суратга
эътибор бермай, мозаика парчасига диққатларини қаратишади. Чўпонлар ҳам ўша тузоққа тушиб
қолишган.
Чўпонлар диққатларини ўзларининг қобилият ва мойилликларининг муҳим қисмларига
жалб қилишлари лозим. Жамоатни тўлиқ руҳий етукликка хизмат иши ва унинг вазифасини
бажариш учун олиб бормоқчи бўлса, улар кенг хаёлотга эга бўлишлари керак. Тайинланган билан
67
тенглаштирганда, чўпон жамоатни анча кенг гуноҳини ювиш драма кўринишида кўриб чиқмасдан
унинг ролини пасайтиради.
Жамоат бундай кўринишдан ташқари ўзича мавжуд, деб ҳисоблашади чўпонлар. Шунинг
билан биргаликда у бутга айланади. Жамоатга содиқ бўлинг, уни мустаҳкамланг, уни масиҳий
ҳаётнинг маркази қилинг. Жамоатга хизматингни ҳаёт маркази қилинг. Жамоат аъзолари мамнун
бўлганларида, эҳтиёжлари бажарилганда ва ўзлари бошқа жамоатлар орасида ҳурматга сазовор
бўлишганда, бундай чўпонлар ўз мақсадларига эришадилар.
Шундай қилиб, энг улуғ мойиллик – сиз шу жамоатда қўлингиздан келган ҳамма нарса
бўлишнинг мумкинлиги. Бу нарса жамоат етакчиларини Худованд халқидан бутун мозаикани
(манзарани) кўрмасдан, асосий суратнинг қисмларини кўришни талаб қилади. Нима учун ҳақиқий
содиқлик кам учрайди? Чунки талаб даражаси паст. Кенг хаёлотсиз етакчилар баланд талабларни
қўёлмайдилар. Албатта, бу жуда камлик қилса ҳам улар виждонли масиҳийларга бутунни эмас, қисмларни таклиф этишади.
Дунёвий, қулай ва одатдаги инсоннинг қалбини ёндирмайди. Кўпчилик масиҳийлардан
жамоатда талаб қилишлар кам эмас. Бор кучингиз билан ҳаракат қилинг, яхши ишларда
ғайратингизни кўрсатинг, гуноҳдан ўзингизни узоқда тутинг ва сиз диакон, васий ва ҳатто (хаёлга
келтириш даҳшат!) жамоат хизматчиси бўла оласиз. Қалпоқларингизни ташланг! Шундай қилиб, демак, биз одамларни текширувлар ва қоғозлар учун ўз ҳаётини қурбон қилишга чақирамизми?
Юқорида айтилган ғояларни очиқчасига эътиқод қилмасалар ҳам, улар оддий жамоат
ҳаётида кам бўлмасаям, сезиларли мужассамлантирилади. Жамоатнинг ҳурматга сазовор бўлган
аъзолари тўрт девор ичида хизмат қилишади. Хақиқатдан жамоат тузилишида фидокор
хизматчиларнинг ва бошқарувчи биродарларнинг бори жуда муҳим, лекин мана шу туфайли
жамоат мавжуд деган фикрдан адашмайлик.
Бунинг ҳаммаси маҳаллий жамоатнинг камтарин имкониятларини кўрсатиб беради.
Жамоатга жамоатгадек хизмат қилиш камлик қилади. Ўзимизни тартибли хизматга шогирдларни
тарбиялаш жамоатнинг бош вазифасидек, Буюк топшириқни бажарилишига, ёки бутун ер юзи
бўйлаб янги жамоатлар тузишга бағишлаймизми – мана шу айтиб ўтилганларнинг ҳеч қайсиси
ўзича етарли буюк эмас. Унда нима етарли буюк бўлади? Бу ерда мен фикрларни тозалаб, ўз
ишига диққатини қаратиш учун чўпон-мураббий ишлатадиган катта услубий сузгични таклиф
қиламан.
Исо бутун кўринишни тасвирлайдиган тўртта “илгак”ни ишлатган. Шогирдларнинг
ишончларини ушлаб турган бу илгаклар негиз, асос аҳамиятига эга. Чўпон-мураббийга Исо
манзарали хаёлот мақсади ёрдамида одамларни қизиқтириш ва ўргатиш намуналарини қолдирди.
Исо Ўз шогирдлари олдида шундай мақсад қўйдики, унга етишиш учун улардан ўзларининг
ҳамма истъедодларини жалб қилишини талаб қилади. Лекин ўшанда ҳам марра чизиғига етиша
олмайдилар. Масиҳнинг буюк мақсади анъанани бир авлоддан бошқасига кетма-кет топширишни
талаб қилади. Шундай қилиб, ўша тўртта “илгак” мана шулар: Подшоҳлик намуна сифатида
Хоч намуна сифатида
Топшириқ усул сифатида
Масиҳнинг иккинчи келиши рағбат (стимул) сифатида
68
Исонинг ўргатишича, Подшоҳ бор ерда Подшоҳлик мавжуд (Мт. 12:28; Лқ. 17:20–21).
Бироқ У анча кўп нарсаларни очиб берди. Масиҳ Ўзиниг мақсадини аниқ айтди. Бу мақсад ҳақида
Исо Ўзининг васвасасидан сўнг дарҳол эълон қилди “...Тавба қилинглар, чунки Осмон Шоҳлиги
яқинлаб қолди” (Мт. 4:17). Инжилда бу ҳақида бир неча марта Исо хушхабари, деб эслатилади (Мк
1:14; Мт. 4:17). Ўн иккита шогирдини танлагандан сўнг, У дарҳол Бахтиёрлик амрлари, деб
аталган Шоҳликнинг мурожаатномасини эълон қилди. Бу Шоҳликда ким катта, унга ким
боришини тушунтирган эди ва кейинчалик У бу Шоҳликни таклиф этиб, у ҳақда маталлар билан
гапириб берар эди.
У шогирдларига бу Шоҳлик ҳақида ибодат қилишга буюрди ва уларни дунё бўйлаб юбориб, ваъз айтишга буюрди: “Шунда шогирдлар йўлга тушиб, халқни тавба қилишга ундаб юришди”
(Мк. 6:12). Исо У бор жойда Шоҳлик жойлашади деган. Бу Шоҳликда Исо шогирдларига имтиёзли
ўринларни ваъда қилди. У Қуддус учун йиғлади, чунки Қуддус У таклиф қилган Шоҳликни рад
этди. У шогирдларга Шоҳликнинг Хушхабари ҳамма халқларга воизлик қилганда Шоҳлик келади
деган. Исо арш аълога кўтарилганида Ундан мана шу пайтда У шу Шоҳликни тикламоқдами, деб
сўрашади.
Масиҳнинг мақсади Унинг Шоҳлигини одамлар орасида тиклаш бўлган ва ҳозир ҳам
шундай. Худо Шоҳлиги – қандайдир бошқа, Худонинг янги осмонда ва янги ерда чекланмаган ва
абадий ҳокимиятидек. Мақсад аниқ ва тушунарли: тинчлик ва ҳақиқат ҳукмронлик қиладиган
мукаммал уюшма. Мана энг истеъдодли одамлар учун буюк мақсад; мана шунинг учун яшаб, ўлса
ва ишласа бўлади.
Шоҳлик ҳақида сизнинг тасаввурингизга қарамай, аслига мувофиқ бўлса ҳам, минг йиллик
Масиҳнинг Шоҳлиги ёки Унинг халқида Масиҳнинг намоён бўлиши, мен ишонаман, сиз шундай
Шоҳлик учун турасиз. Чўпон бундай хаёлотни ўз замондошларига етказиши зарур. Шоҳлик
биринчидан, масиҳийнинг шахсий ҳаётида Масиҳ ҳукмронлик қила бошлагани; иккинчидан, Масиҳнинг умумий жамоат танида ҳукмронлиги; учинчидан, Шоҳлик шуни билдирадики, руҳан
етишган Масиҳий Масиҳнинг Шоҳлигини ўз уйида, иш жойида, ўқув синфида, суд биносида –
ҳаёти ва фаолиятининг ҳамма бўлимларидалигини билдиради. Худованд халқи — бу жамоатни
сақлайдиган ер тузи, Худо билан бўлган ҳаётидан четланишган одамларнинг заифлашган идрокига
сингадиган ёруғликдир.
Шогирдларни тарбияловчи чўпон — бу маҳаллий жамоатнинг оддий юмушчисидан кўра, манзарали ва кенг хаёлотга эга бўлган Шоҳлик юмушчиси. Маҳаллий жамоатнинг юмушчиси
шундай деди: ”Биз буюк жамоатни қурмоқдамиз”. Шоҳлик юмушчиси эса бундай дейди: ”Биз
Масиҳнинг Шоҳлигини дунёга олиб бормоқдамиз”. Маҳаллий жамоатнинг юмушчиси маълум
қилади: ”Энг муҳими — бу сиз жамоатда қандайлигингиз”. Шоҳлик юмушчиси тасдиқлайди: ”Энг
муҳими — бу сиз Масиҳ учун дунёда қандайлигингиз”.
Шоҳлик ясовчиси жамоат таъсирининг муҳитини кенгайтиради. У маҳаллий жамоатни
кўпгина сийқалликдан сақлаб қолади, унинг мақсадини улуғлайди, унинг мақсадларини яна ва яна
тушунтиради.
Масиҳ дунё майдонида тахтга ўтирганда яхши ўзгаришлар ҳақида ўйланг. Эрлари ўз
хотинларини севса, ота-оналар эса – болаларини, хақиқатдан ҳам инжилий биринчиликларни
қадрласалар ва ота-оналар болалари олдида виждонан яшасалар, Масиҳ ҳаётининг намунаси каби
ўз уйи мустаҳкам севги ва ғамхўрлик қалъаси бўлади.
69
Анаънавий ахлоқли бойликларини, ибодатларга йўл қўйиб, Худони танишни ўқита
бошлаган ва у ерда бизнинг болаларимиз оламни келиб чиқиши ва тарихда дин роли ҳақида
ўқитадиган, ота-оналаридан яширинча болалар абортлар қилдирмайдиган мувозанатлаштирган
таълим ололадиган ҳукумат ўрта мактабларини фараз қилинг. Янгидан адолатликни амалга ошира
бошлаган ва оммавий ҳаётда диний эркинликларни тиклаган; Масиҳий судловчилар, ҳимоячилар
ва полиция ўз ишларини ростгўйлик билан бажара олган порнография устидан чора топа оладиган
ва гиёҳвандликка қарши жанг эълон қиладиган суд ташкилотлари ҳақида ўйлаб кўринг.
Ёшларимизни бузаётган мусиқа оқимини чегаралантирадиган мусиқа санъати, ҳақиқатни
гапира бошлаган оммавий ахборот воситалари ҳақида ўйлаб кўринг.
Мард масиҳийлар онгли равишда уйсизларга, тўлиқ бўлмаган оилаларга, очларга, камбағалларга, гиёҳвандларга ва ОИТС касалларига севги билан қарайдилар. Улар миллионлаб
туғилмаган болаларни ўлдиришни тўхтатиш учун ҳаракат қилиб, қарши турадилар. Масиҳийлар
ростгўй, муносиб одамлар бўлишади ва ўз фикрларини аниқ ифодалайдилар.
Нима учун бу жамоат бўғинлари ўзгариши керак? Чунки жамоат томонидан муваффақиятли
ишлатилаётган Исо Масиҳнинг содиқ шогирдлари бу содир бўлмагунича тинчланишмайдилар.
Идеал – дунёга Масиҳ Шоҳлигини олиб келаётган жамоатдир. Бундай жамоат жамиятни
ўзгартиришга қодир. Бироқ бунинг учун ниятларни бажарувчи халқни бундай турдаги
масалаларни бажаришга ўргатиш учун мўлжалланган чўпон-мураббий керак бўлади. Беш яшар
боладан ўзининг ейиш-ичишига, ишлаб топишига талаб қилиш мумкин бўлмагандай, жамоатдан
ҳам тайёрланмаган аъзолардан бу дунёга бундай таъсир қилишни талаб қилиб бўлмайди.
Мана нима учун жамоат керак. У – ҳаётнинг ҳамма соҳаларига Масиҳ Шоҳлигини
тарқатиш, бериш ва ўтказиш воситасидир. Бу мени умрим бўйи рағбарлантиришга қодир бўлган
етарли буюк мақсад; биз Унинг ҳақиқатини бутун ер юзига олиб боришимиз шарт. Биз – Унинг
элчиларимиз.
Чўпон-мураббий имонда кучли бўлган одамлардан тўлиқ бор кучини сарф қилишини
кутади, чунки манзарали хаёлотга эга: ҳаётнинг ҳамма соҳаларига Масиҳ Шоҳлигининг
тарқатишдан кўра кам эмас. У бунинг учун Худованд халқи томонидан жасоратлик, имони
комиллик ва фидокорлик талаб қилинишини ҳам тушунади. Шундай қилиб, у фақатгина Шоҳлик
намунасига муҳтож эмас. Шоҳлик — бу намуна, Хоч — бу восита.
Хоч намуна сифатида
Исо ўлимидан ўн ой олдин шогирдларига хоч ҳақида билдирди. Агар бундай ҳайратли
баёнот эртароқ қилинганида эди, шогирдлари албатта, Уни олиб қолишарди. Мана шунинг учун
Исо сабр қилиб, шогирдларига хоч ҳақида вақти келгандагина айтиб берди. Натижада хоч ҳақида
таълимотни ўз вақтида айтилгани дунёга Худованд Шоҳлигини келтирди. Бу ерда мен
услубийликни эмас, манба ва хусусиятларни назарда тутиб, восита терминидан фойдаландим.
Масиҳ Худованд халқида Ўзининг Шоҳлигини хоч ёрдамида ўрнатади. Биринчидан, хоч
нафақат қайта тирилишни кафолатлайди, лекин хизматда керак бўлган ғайритабиий манбаларни
ҳам. У одамларнинг қайта тикланишларига ва уларнинг ҳар куни Руҳ кучида яшаш қобилиятига
эга бўлишларига сабаб бўлмоқда. Исо Ўз қалбини одамларнинг гуноҳларини ювиш учун беришга
келганини айтди (Мк. 10:45). Масиҳ инсониятни гуноҳларидан озод қилиш учун Ўз қонини тўкди.
70
Иккинчидан, хоч фидокорликка, ўзини қурбон қилишга ва ана шу асосда хизматга содиқ
бўлишга ўргатади. Хоч яқинларга бериб бўлмайдиган мажбуриятлар борлигини билдиради:
“
Биз фақат ўзимиз шуғулланишимиз керак бўлган турмушга оид кўп ишлар бор. Иш, ўқиш, уй йиғиштириш, тиш докторида даволаниш – мана бир неча қочиб бўлмайдиган ишлар. Хочнинг
биринчи сабоғи аниқ қийинчиликлар олдига қўрқмасдан чиқишни ўргатади. Қийинчиликлар
баъзан оддий қурбонликларни талаб қилади, масалан, қандайдир овқатдан ёки телевизион
дастурни кўришдан воз кечишни ва баъзан қимматроқ масалан, оиладан ажралишни ёки қамоққа
олинишни. Шундай бўлса ҳам биз бундай қурбонликларга боришимиз керак.
Исо хочда ўлиши ҳақида билдирганида бундай беъманиликда таъна қилиш учун Бутрус
Уни дарҳол четга олди. Исонинг жавоби тўғри чиқди – у Бутруснинг қалбида чуқур из қолдирди:
“...Йўқол кўзимдан, шайтон! Сен Худонинг ишларини эмас, инсон ишларини ўйлаяпсан, – деди”
(қ. Мк. 8:33).
Одамларни ўзларини Худога бағишлашга ундайдиган чўпонлар енгиб ўтишларига тўғри
келадиган улкан тўсиқлар Худованднинг ва инсоният орасидаги классик курашда мавжуд.
Биринчидан, дунёга Шоҳликни олиб боришга топшириқнинг манзарали хаёлотини кўрсатинг.
Одамларнинг қанчалик кўп кўзлари очилса, шунчалик кўп ҳаракат қилишади.
Иккинчидан, Худога уларнинг бутун қолдиқсиз ҳаёти керак бўлишига ва бу қурбонлик
шунга арзигани ҳақида ишонтиринг. Исо йўлидан қайтмасдан Ўзини хочга топширди. У хочга
бўлган содиқликнинг муҳим маъносини кўрсатди, мана шунинг учун Масиҳнинг ҳамма издошлари
ўз хочини олишлари керак. “Шундан сўнг Исо халқ билан шогирдларини олдига чақириб деди: –
Кимда-ким Менга эргашишни истаса, ўзидан кечсин ва ўз хочини кўтариб, орқамдан юрсин” (Мк
8:34).
Бу шогирдликка чақириқ қандайдир Худонинг сараланган Яшил Беретлар корпусига
таълуқли эмас. Исо Ўзининг талабларини эълон қилишдан аввал, У атайин кўп ҳалоиқни йиғди.
Бундай кўп сонли йиғилиш бу ҳар бир масиҳийга Унинг шогирди бўлишини кўрсатади, деб
тушуниш керак. Масиҳнинг талабларини бажариш учун икки иш қилиш керак.
ширинликлардан, дисертдан ёки бир стакан винодан воз кечиш кўрсаткичлар билан боғлашади.
Бошқа ҳаддан ортиқ ҳолат, ўзидан воз кечишда ёки энг керакли эҳтиёжларни қондиришдан воз
кечиш.
Бироқ ўзидан воз кечиш – демак ҳаётда ва ишларда ўзининг “Менлигини” биринчи ўринга
қўймасликдир. Мен ҳамма нарсани бошқаришдан воз кечаман; ахир энди менинг таним, менинг
эришилган мавқеим, менинг мол-мулким, менинг вақтим йўқ. Афсуски, бизнинг чуқур ўрнини
мустаҳкамлайдиган, муҳим деб белгилайдиган, севадиган ва фақат ўзи ҳақида ғамхўрлик
қиладиган индивидуал жамиятимизда фидокорлик масаласи кун тартибидан олиб ташланган.
Ўзидан воз кечиш – демак, Худога доим “ҳа” дейиш учун ўзига ҳамиша “йўқ” дейишдир.
Фидокорлик ҳар қандай тўсиқларни олиб ташлайди, яъни Худоникини кесиб ўтадиган
инсонникини. Агар Масиҳ ортидан бориш менга бойлик келтирса, ундан завқланаман; агар у
71
муҳтожликка айланса, мен чидайман. Биринчисини бажара олсак демак, керакли иккинчисини
бажаришга имкон пайдо бўлади.
Яхудий тушунар эди, демак бу бахтсизнинг яшашига оз қолди. Кўпчилигимиз жиддий айтилган бу
сўзларни камдан-кам эшитамиз. Фақат ҳазиллар. Қайнона-бошқарувчи, телбароқ қўшни, ўрмаловчи ёввойи ўт ёки машинада доимий равишда ёғнинг оқиши, шундай дейишга мажбур
қилади: “О! Бу менинг хочим!” Ҳаётда қандайдир ноқулайликлар бор, бироқ ўз хочини кўтариб
юриш — бу ноқулайликларга чидашдан каттароқдир.
хоч “Мен нима қилай?” деган саволнинг жавоби эди. Менинг хочим ҳам – “Мен нима қилай?” –
деган саволга жавоб. Худованднинг ҳар қандай топшириғи мен учун хочдир. Мен ундан
завқланаман. Ёки унга чидайман.
Ҳар қандай кунда мен албатта ўз хочимни олиб, орқага қарамасдан, Масиҳ изидан бораман.
Худога ёқмоқ учун Исо бурчни, садоқатликни ва ҳатто ўлимни саҳоват намунасини беради. У
ҳақиқат бўйича яшади, чунки “Амалга ошди!” деганида, охирги нафасигача йўлидан қайтмади.
Бошқариш – демак Худога доимо “Ҳа” дейиш учун одамларга ўзидан воз кечишга ёрдам
беришдир. Токи масиҳийлар буни тушуниб, ўз хочларини олмаганларича, буюк ишларни бажара
олишмайди. Масиҳнинг хочдаги жасорати туфайли очилган ғайритабиий манбалардан улар
фойдаланишлари лозим. Унда улар хоч сабоқларини ёд олишлари керак бўлади: фидокорлик, ўзидан воз кечиш ва ҳар куни ўз хочини олиб, Масиҳ ортидан бориш хоҳиши.
Хоч восита сифатида бўлмаса Масиҳ Шоҳлигини тарқатиш хоҳиши аччиқ умидсизликка
айланади. Шундай қилиб шогирдларни тарбияловчи чўпон одамларга мақсадга йўл кўрсатиш ва
кейин унга қандай эришишни ўргатиш учун манзарали хаёлотга эга бўлиши керак.
Топшириқ усул сифатида
Агар шогирдларни тарбияловчи чўпон одамлардан бор масиҳийча кучини сарфлашга
муваффақ бўлишни истаса, у уларнинг масиҳийча ишончларини насиҳат билан шакллантириши
лозим. Аниқ англанган мақсад сусаймаган ишончни туғдиради. Бошқарувчи биродарлар жамоат
аъзолари олдига аниқ мақсад қўйишлари керак. Худо Ўзининг хизматчилари ёрдамида Исроил
халқи, ҳозир эса жамоат бажараётган тарихда Унинг ишининг мақсади – дунёда ўрнашмоқ, яъни
ҳамма ерда Ўзининг Шоҳлигини ўрнатмоқдир. Тарихнинг охирги мақсади — бутун мавжудот
устидан Масиҳнинг Шоҳлигини ўрнатиш.
Масиҳий манзарали хаёлотга эга бўлди ва ишга киришишни истайди, лекин бунинг учун
унга ғайритабиий манбалар керак. Масиҳ керакли воситаларни масиҳийларга бериш учун хочда
ҳамма нарсани бажарди: хоч сабоқлари орқали тарбияланган ғайритабиий манбаларни ва
сифатларни.
Бошқача айтганда, Шоҳлик бизга орзуни беради, хоч эса унинг бажарилиши учун керакли
манбаларни очади. Унда бизда шундай савол туғилади: “Бу қандай ният ва уни қандай бажариш
керак?”. Бу ерда биз нимадан бошлаган бўлсак, яъни Жамоатдан, ўшанга қайтишимиз лозим. Бу
жумлада саволларга фақат Жамоат жавоб бера олади.
72
Жамоат ўз миссиясини бажариш учун мавжуд. Жамоат ўзи учун яшамайди. Олов
кислород билан бўлганидек, жамоат ўз вазифасини бажариш билан яшайди. Одатда жамоатга
нисбатан ишлатиладиган метафоралар унинг актив ролини кўрсатади: туз озиқ-овқатни сақлайди, ёғду қоронғуликни ёритади, ачитқи бутун хамирни ачитади, қўшин душманни йўқ қилади. Одатда
масиҳийларни бу заминда юрган, келгиндилардек, бошқа мамлакатлардан юборилганлардек ва
дарбадарлардек тасвирлашади – ҳаммаси вақтинча ҳолатга ва Худо халқининг вазифасига
кўрсатади.
Жамоатнинг активлигини қандай баҳоласа бўлади? Унинг аъзоларини Масиҳ учун бу
дунёни ўзлари ортидан олиб бориш қобилияти билан. Жамоатнинг руҳий ўсишини энг яхши ва
тўғри чораси – унинг аъзоларини “уддабурон” қобилиятини мукаммаллаштиришдир.
Жамоат — бу Худонинг оиласи, руҳонийлар шоҳлиги, уй, тан ва маъбаддир. Жамоат — бу
Буюк топшириқни бажариш воситаси. У Худонинг дунё билан бўлган алоқа воситаси. Бундан
яхшироқ айтиб бўлмайди: Жамоат ўзи учун эмас, ўз вазифасини бажариш учун мавжуд. Биринчи
ўринга ўз вазифасини бажарилишини қўйганда у ўз мавжудлигини оқлайди. Бўлмаса унинг
ваколатлари йўқолади.
Исо шогирдларини Шоҳликнинг мавжудлигига ишонтирди. Шахсий ишончининг
мустаҳкамлигини бунда У Ўзининг хочдаги жасорати билан исботлади. У махсус услубийлик
маъносига ҳам кўрсатди. Мана шу қисм бўйича чўпон-мураббий ва жамоат-мураббийларнинг
одатдаги чўпон ва одатдаги жамоат билан фикрлари бир-бирига қарши келади.
Буюк топшириқнинг шогирдлар тарбиялашдаги қатъий талабида чўпон-мураббий дунё
билан хабар бериш услубини кўради. Шогирдларни тарбиялаш — бу кўпайтиришнинг ва бутун
жаҳонга хушхабар етказишни ишга солиш механизмидир. Бутун жаҳонга хушхабар етказиш
кўпайишсиз – ақлнинг протестантлик ўйини холос. Шогирдларни тарбиялаш — бу фақатгина
“маҳсулот” эмас; бу бутун жаҳонга хушхабар етказиш услубиятидир.
Чўпон-мураббий тикланишни ўрганишни хоҳловчиларга, Шоҳлик ҳақида орзу
қилувчиларга, хочга содиқ ва дунё билан аталган услубий алоқа сифатида кўпайишни
кўрадиганларга ўзининг кўп вақтини ажратади. Шунинг учун мураббийликнинг ўзигина
эмаслигини унутмайлик. Бизнинг мақсадимиз – осмонни ишғол қилмоқ, одамларга Исо Масиҳнинг
Хушхабарини етказиш ва қанча кўп бўлса шунча яхши бўлади, чунки бу қутқарувчи хабар
уларнинг ҳаётини ўзгартириши мумкин.
Инжил чўпонни мураббий бўлишга ундайди. Менимча, ҳар қандай чўпонни Худо
чўпон-мураббий бўлишини истайди. Худонинг бу истаги бажарилиши учун, чўпонлар тикланишга
қодир бўлган шогирдларни тайёрлашга ўзларини бағишлашлари керак. Кенг савияли, манзарали
хаёлотга эга бўлган чўпонларгина ўз нуқтаи назарларини ҳимоя қила олишади. Бу ерда Инжилга
асосланган услубий сузгичсиз амаллаб бўлмайди, унинг ёрдамида рақобатли мафкурани енгса
бўлади. Манзарали хаёлот чўпон-мураббийга рақиблик қилаётган мафкуралардан ҳимояланишга
ва ўзиниг шахсий мойиллигига эътиборини қаратишга имкон беради.
Чўпон-мураббий учун жавобгарлик – унинг ҳаёт тарзи. Мана шунинг учун Масиҳнинг
Иккинчи келишида кимдир мукофот олади, кимдир ҳақиқатдан ўз қилмишлари учун ҳисобот
беради.
73
Орзуларнинг рўёбга чиқиши, яъни Худованд Шоҳлиги, ғайритабиий манбалар ва хоч
сабоқлари қийинчиликларга қарамай Шоҳликка содиқликни туғдиради. Шунинг билан
биргаликда, услубийлик Буюк топшириқни бажариш учун шогирдларни тайёрлаш иш режаси
сифати фаҳрли ўринни эгаллайди. Охирги масала қолади – доимий рағбарлантириш ва етарли
бошқариш билан содиқликни қўллаб-қувватлаш.
Исо Масиҳнинг Иккинчи келиши ҳақидаги таълимот барча масиҳийларга ўзининг
хизматида ёрдам бераётган манзарали хаёлотга бир неча фойдали қисмларни қўшади. Биринчидан, Иккинчи келишнинг аломатлари бор ишончларни мустаҳкамлайди. Масиҳий Инжилий
башоратлар бажарилганларини кўрганда унинг руҳи кўтарилади.
Иккинчидан, Масиҳ яқинлашиб келишини ва У келганда кураш тугашини масиҳийлар
билганларида уларнинг ишончлари мустаҳкамланади. Бу дунё ҳалос бўлишни орзу қилади; жамиятда тарқалган нафрат, умидсизлик, очкўзлик ва ёлғон ғамгинликка олиб келади.
Қачонлардир ҳамма нарса ўзгариб, бу кураш тугайди деган ишонч узоқроқ сақланиб туришга
ёрдам беради.
Учинчидан, бу суратининг энг муҳим қисми, Масиҳнинг яқинлашиб келаётган ҳол ўз
қилмишлари учун жавоб бериш кераклиги ва тегишли мукофот олиб келади. Исо ўн икки
шогирдларига Шоҳликда нуфузли ўринларни ваъда берган: ҳукмронлик қилиш учун улар Унинг
ёнидан ўрин олишадилар.
Шахсий мукофот. Исо ҳеч қачон оддий азизларга алоҳида ўрин беришга ваъда бермаган, лекин улар мукофот олишлари тўғрисида гапирган. Ёмби ҳақида масал (Матто 25), имонли ўз
қобилиятларини қандай ишлатишига қараб, Худо баҳо беради, деб ўргатади. Масиҳийлар ўз
ишлари бўйича ҳукм қилинишади, деб Павлус олов билан синаладиган ишларга таянади (1 Кор
3:12 – 15).
Мукофот олиш ишончи юракни иситади. Спортчи медал, соврин, пул ва шуҳрат учун
ҳаракат қилади. Болакай отасининг мақтовини олиш учун астойдил ҳаракат қилади. “Ажойиб!”,
“Яхши!”, “Шундай бўлсин!” – деган сўзларни эшитиш ҳаммага ёқади. Ажойиб бир куни
Масиҳнинг Ўзи сенга ҳурмат кўрсатади ва унга қўшиб мукофотлайди деган ваъда, жиддий
масиҳийларни ҳаракатланишга ундайди.
Мукофотланиш истиқболи инсонда борига, фаҳмлаб олинганга, “Агар мен яхшилик қилиб
астойдил меҳнат қилсам, менинг ҳаётим бахтли бўлади ва мен кўп мукофот оламан”, деган
яхшиликка мурожаат қилади. Бундай рағбат масиҳийларни жалб қилади ва кўп таъсир
кўрсатадиган бўлади.
Шунга қарамай, аксинча ҳам бўлади – одамлар Худованд иродасининг бажарилишидан
қочишади ва бўйсунмайдилар. Мукофотлаш имконияти ишончларни алдаганда, Масиҳнинг қайта
келиши натижасида жазо келмаганда эса шундай бўлади.
Шахсий масъулият. Олов орқали синаладиган инсон ишларининг образли тасаввури, ижобий ва салбий пайтга эга. Юқорида айтиб ўтилган ижобий пайт, синовдан ўтиш мумкинлигида
ва буюк мукофотларни олишдадир. Салбий пайт — бу инсон иши бардош беролмаганлиги
эҳтимоли. Кимнингдир иши (меҳнати) унинг кўз олдида ғойиб бўлишининг мумкинлиги
қўрқитади. Бу нарсалар масиҳийларни ўз ишларига жиддийроқ ёндашишга мажбур қилади.
Ҳаётлари куйиб кетмаслиги учун ҳамма масиҳийлар бу пайтга муҳтожлар.
74
Имтиҳонлар бўлмаса талабалар нимани ўрганишар эди? Охирги муддатлар бўлмаганда
қандай ишлар тугатилар эди? Ота-оналарнинг жаъзоси бўлмаганда қайси ўсмирлар ўз хоналарини
йиғиштиришар эди? Ҳақиқатдан ўқитувчи синфни қолдирганда нима учун ўқувчиларнинг
ҳулқлари ўзгаради, ўргатувчи – майдонни, ота-оналар уйни қолдиргандачи? Жавоб оддий: инсоннинг табиати туфайли. Ҳатто тикланган инсоний табиат мукаммал эмас ва етукликка етишга
доимо ёрдам бермайди. Одамга ўз ишини бажаришда керакли таъминотда ҳисобот варақлари, ўзлаштириш табели, ҳокимиятга эга бўлган одамлар ва ҳокимият органлари етарли ролни
бажарадилар.
Буюк топшириқни аниқловчиси яна биринчи ўринга чиқади: “...Мен сизларга буюрганимни
ҳаммасини бажаришга ўргатинглар...”. Жавобгарликсиз руҳий етуклик — бу тўқима. Руҳий
ҳокимликни рад этган, унга муҳтож бўлса ҳам уни истамаган руҳий чаканаликка маҳкум бўлган.
Баъзи ишларда насиҳат бериб ва ахлоқий қоидаларни ўргатиб жамоат тез-тез одамларни
бўйсунмасликка қўллаб-қувватлайди, лекин шу билан бирга ўша қоидаларни очиқ бузилишига
эътибор бермайди. Жамоат қандай ақидаларни эътиқод қилмасин, ақидаларга эмас, ишлар ютиб
чиқади. Бунинг маъноси жамоатнинг ҳар бир аъзосига тушунарлидир: “Биз бу нарсани айтамиз, лекин бошқасини қиламиз” Мана шунинг учун халқ итоатсизликни кўрсатади.
Масиҳнинг келаётган Иккинчи келиши бизларни мукофотга сазовор бўлишга интилишга
ундайди ва бу ҳаётнинг ишлари учун жазодан қутулишга ҳам ундайди. Бу иш беради, чунки
ахлоқи бузуқ одамлардан кўра, Худо Ўз айтганларини аниқ бажаради. Масиҳ қайтиб келиб: “Қани, болалар, дўзаҳ ҳақида, ўз ахлоқи учун бўлган масъулият ҳақида Мен хазиллашдим. Ҳамма нарса
унутилди, келинглар хурсандчилик қиламиз!” – дейишини кутманг. Худо ҳеч қачон ундай
демайди, ҳеч қачон. У бундай дейишни хоҳламайди ва ҳеч қачон ундай демайди. Худо Ўз
ваъдаларини бузмайди ва У доимо адолатли ва ҳақиқатгўй. У инсонларнинг ўлчовларига
мослашмайди ва ҳеч қандай эътирозларини қабул қилмай, Ўзининг ўлчовларига мослашади.
Масиҳий чекинмасликка, қунт билан меҳнат қилишга ва осмонга қарашга чақирилган.
Худованднинг овозини эшитиш ишончидан ўз ишончларингизга тегишли астойдил хизмат қилинг:
“Яхши, меҳрибон ва содиқ қул”.
Кенг савия мозаика қисмларини йиғишга ёрдам беради, чунки чўпон-мураббийга манзарали
хаёлотни беради. Шоҳлик — бу намуна, хоч — бу восита, топшириқ — бу усул, иккинчи келиш —
бу қизиқтириш. Бу тўрт элементли координатли системасида чўпон-мураббийга унинг ўрни
жамоатда эканлиги ва унинг вазифалари тушунарли. У жамоатнинг вазифасини тушунади ва уни
бажариш воситаларини кўради. Чўпон-мураббийга тегишли бўлган иккинчи хусусиятга бу ердан
чиқамиз.
75
Олтинчи боб
Шогирлардни тарбияловчи чўпоннинг асосий вазифалари
Шогирдларни тарбияловчи чўпоннинг тўртта асосий вазифаси бор: 1. Шогирдлар тарбиялашни муҳим ишга айлантириш;
2. Чўпоннинг, халқнинг ва мураббийликнинг ролини аниқлаш ва тушунтириш; 3. Ҳамма имонлиларнинг руҳонийигига ишониш;
4. Такрор ишаб чиқариш.
Чўпон-мураббий ўз вазифасини бажармаса қўл остидагиларни шогирдликка, айниқса қайта
тикланишга ундай олмайди.
Ҳамма нарса энг муҳимидан бошланади: чўпон шогирдларни тарбиялашни қандай ўринга
қўяди.
Шогирдларни тарбиялаш – жамоатнинг муҳим вазифаси
Бир замонда, Ишаё Худованднинг йиғисини мана бундай сўзлар билан ифодалади: “... бу
халқ Менга ўз оғизлари билан яқинлашади ва тили билан Мени улуғлайди, юраги эса Мендан
йироқда...” (Иш. 29:13). Жамоатнинг кўпгина чўпонлари ва етакчилари мураббийликни фақат
оғизлари билан улуғлашади. Бунга қарши бўлиш энг муҳим ақидани инкор қилишга ўхшаш. Оғиз
билан улуғланадиганни иш билан исботлаш керак бўлганда эса, ҳаракатлари уларнинг юраклари
мураббийликдан узоқда эканлигини кўрсатадилар.
Бундай иккиюзламачиликнинг бир неча сабаби бор. Биринчидан, бу қалбаки ишонч
шундаки, шогирдлик — бу фақат жамоатнинг қисмига қарашли режаларининг бири, унинг билан
талабчанлар ва серҳаваслилар шуғулланар эмиш, аммо бу ерда бутун жамоатни “олға” юборишга
арзимайди.
Иккинчидан, бундай чўпон шогирдликка руҳан соғлом жамоатнинг муҳим қисми, деб
ҳисобласа ҳам, бу иш учун масъулиятни ўз зиммасига олмайди. Мураббийликни у, оддий
аъзоларнинг руҳонийлигини киритиш ва текшириб боришлари учун, профессионал хизматчиларга
ёки четдан олинган маслаҳатчиларга топширишни ўйлайди. Ўз ишини у ваъз қилишда, чўпонлик
ғамхўрлигида ва биродарлик уюшма раҳбарлигида кўради. У ўзининг кам сонли одамлар билан
қаттиқ боғлай олмайди; бу вақтни беҳуда ўтказиш бўлар эди.
Бундай менсимаслик, итоатсизликдан кўра, ноумидликдан келиб чиқади. Чўпонлар
ўзларини чўпон-мураббийлар, деб ҳисоблашади, бироқ амалда эса ўзларини
чўпон-маҳмадоналардек тутишадилар. Улар хато қилиб, фақатгина эшиттирсалар ҳам хоч
аскарларини ўргатаяпмиз ва қуроллантираяпмиз, деб ўйлашади. Улар мураббийликнинг илк
қадамларида бўлишса ҳам, Буюк топшириқни ҳаётга тадбиқ қилаяпмиз ва ўз ишимизни
бажараяпмиз, деб ўйлашади.
Сўз ва иш орасидаги узилишнинг учинчи сабаби шундаки, кўп чўпонлар шогирдликни
маҳаллий жамоат учун жуда оғир иш, деб ҳисоблашади. Улар учун мураббийлик — бу Муқаддас
китобни ёддан билган ва бор вақтини қолдиқсиз равишда хизматга бағишлаган, хочнинг энг содиқ
аскарларининг гуруҳидир. Улар доимо Инжилни ўрганадилар, бутун атрофга Хушхабар етказиб, уйларга боришади ва Масиҳга хизмат қилиш учун ҳамма нарсани қурбон қилишади. Бу кичик
танланган доира учун ажойиб, лекин жамоатнинг ҳамма аъзолари учун эмас. Чўпонлар ўзларини
76
шундай одамлар билан ўраб олишни ёқтиришади, чунки уларнинг кўпчилигини ўзлари шундай.
Лекин, улар ўйлашича, масиҳийлар ундай бўлмасликлари керак.
Бу аскарларни ҳамма масиҳийлар учун намуна, деб ҳисоблаб бўлмайди. Бундай таълимот
кўп чўпонларни қулайроқ тушунчалар фойдасига мураббийлик ролини камситишга олиб келди.
Жамоат учун шогирдликка таяниш жуда қийин, кўп масиҳийлар учун анча оғир ва оддийгина
олганда, тажрибасиз бўлиш мумкин. Бу ҳол жамоатни “бой” ва “камбағаллар”га бўлиши мумкин.
Ё одамлар жамоатдан кетишади, ё мен ўрнимни йўқотаман, ёки униси ва буниси биргаликда.
Шубҳасиз, чўпонлар орасидаги бундай икки тарафламаликнинг сабаби шундаки, улар
шогирдлар тарбиялашни жамоат ҳаётининг ўзаги қилишни билишмайди. Уни жамоат ҳаётида учта
бош лаҳза муҳим қила олади.
Чўпон-мураббий ўзининг эътиқоди ҳақида очиқчасига минбардан эълон қилади. У
жамоатнинг мақсади ва вазифалари ҳақида эълон қилади. Шогирдларни тарбиялашни жамоатнинг
муҳим иши қилиш учун чўпон ўшани ўргатади. Ўзининг эълонларида мустаҳкам инжилий
асосларга таянади. Шогирдликка тегишли бўлган Худованд Каломи минбардан қайта-қайта
эшитилиши керак. Ҳосилдор чўпон-мураббий халқ хотирасидан шогирдлик образини ўтиб
кетишига йўл қўймайди.
Бу нарса туфайли жамоатнинг бўлиниб кетишидан кўп чўпонлар хавотирдалар. Ҳа, бу ерда
қопқонлар бор ва улардан сақланиш керак. (Уларнинг кўпига шахсан мен ўзим тушганман.) Лекин
шогирдликнинг кераклиги ҳақида ҳар қандай вазиятда айтиш керак, чунки минбардан
тушунтирмаса ва шархламаса катта йиғилишларда хизмат сифатида шогирдлик йўқолади. Бу ерда
энг муҳим шиор: “Шогирдлик — бу жамоатнинг қалби ва ҳар бир имонли шогирд бўлишини Худо
истайди”. Бу шиор тез-тез ва баланд оҳангда айтилиб туриши керак, қатъий ва астойдил ишонч
билан эълон қилиниши керак.
Ана ўша шиорнинг ўзи ёзма равишда бўлса, одамларни жиддийлик билан қабул қилишга
мажбур этади. Шогирдликни кераклиги ҳақидаги ҳол жамоат низомига киритиш керак. Бу ҳақда
бошқа нашрларда ҳам аниқ ва тўппа-тўғри эълон қилиш керак. Минбардан доимий равишда
айтилаётган бу ҳол жамоат низомига киритилганини ва жамоат томонидан нашр қилинаётган
рисолаларда эслатилаётганини халқ кўрса, ўшанда у тан олинган ақидага айланади. Бу ақидани
қўйилган мақсадга интилишга ундайдиган қилиб ифодаланг, хоҳ у шогирдлар мураббий
муносабатларида сингдирилиб шахсий режада бўлсин, хоҳ жамоатнинг ҳамма аъзолари бир-бири
билан фаолият юритиб, шогирдларни тарбияловчи жамоатни жамоатга айлантирганда
бирлашишда ҳам.
Вазифаларни доимий равишда қайта кўриб чиқишни олдиндан назарга олиб, бу ақидани
ифодаланг: “Қўйилган мақсадлар таъсирида ҳар йили жамоат етакчилари жамоатнинг иш
режасини ва фаолиятини қайта кўриб чиқадилар”. Агар бу вазифалар шогирдларни тарбиялаш, қайта тикланиш ва кўпайиш билан боғлиқ бўлса, сиз бу иш билан жиддий шуғулланнишингизни
халқ тушунади. Бу янги биродарлар кенгашининг тартиби ва сизнинг ворисларингиз, чўпонлар
унга гаров бўлиб, биринчилик рўйҳати бўйича ўша йўналишни давом эттиришади.
77
Шогирдлик ҳақида низомни чўпон тантанали равишда эълон қилиши мумкин, лекин уни
раҳбарлик даражасида ўтказмаса, шогирдлик жамоат юраги бўла олмайди. Ниманидир ҳақиқат
сифатида тантанали равишда эълон қилиш, амалда эса аксини қилиш бемаъниликдир. Жамоат
аъзолари мураббийлик ғоясини тан олишлари учун унинг ҳаракатчанлигини бошқарув мисолида
исботланг.
Жамоатнинг хизматчилари бўлишдан олдин, биродарларга ўзини шогирдлар тарбиялаш
қобилиятини тасдиқлаш керак. Бунинг учун бўлажак жамоат етакчиларини тайёрлашни ташкил
этиш керак. Биринчи декларация ва бошқарувчи биродарларнинг аниқ ишлари орасидаги фарқ
маҳаллий жамоатларни сусайтирадиган энг кучли омил бўлиб кўринади.
Афсуски, жамоатнинг кўпгина муаммоларининг сабаби, руҳий етилмаганлик ва жамоат
раҳбарларининг худбинликлари. Одатда жамоатда етакчилар билан иш олиб бориш қийин. Улар
кўпинча баҳслашишни ёқтиришади, нотўғри тушунчага эга бўлишади, ҳокимиятни яхши
кўрадиган ва қайсардирлар.
Жамоат балиғи бошидан бузилади ва бу ҳолат чўпонга жамоатни янгиланишига ҳеч
қандай имконият қолдирмайди. Бузилади деганда мен бошқарувчи биродарлар эълон қилинган
инжилий принципларга асосан яшамаслигини назарда тутдим. Улар якка ҳолдаги хушхабар айтиш, ибодат, Инжилни ўрганиш, муҳтожларга ёрдам беришдек муҳим вазифалардан ўзларини
четлаштиришади. Уларнинг обрўларини гуноҳли йўналтиришлар туширади. Бунинг ҳаммаси
Худованд халқини бўйсунмасликка ўргатади: “Жамоатимиз мақсади – шогирдларни тарбиялаш, аммо бу нарса бизнинг бошқарувчиларимизга тегишли эмас”. Етакчилар ўз ахлоқи билан яна
хабар беришади: “Бунинг ҳаммаси қуруқ гап, биз буни назарда тутганимиз йўқ”.
Шогирдлик жамоатнинг юраги бўлишидан олдин, жамоат етакчилари ўз талаблари
даражасида улар олдида турган мақсадларини тушунтиришлари лозим. Бунга қандай эришиш
мумкинлигини кейинчалик билиб олса бўлади, лекин бусиз мавжуд жамоатларнинг узоқ вақтда
тикланиши ва тўғри биринчиликларни янги жамоатларда ўрнатиш имконсиздир.
Реанимация бошдан оёққача, марказдан периферияга бўлиши керак, лекин тескариси эмас.
“Илдизлардан” янгиланиш ўз чегараларига эга. Жамоат аъзолари ўзлари шогирд бўлиб, қайта
тикланганликлари тўғрисида кўп мисоллар бор. Жойлардан қилинаётган ташаббус жамоатга янги
куч бағишлайди. Бироқ “илдизли” куч-қувват олдида жамоат элитасининг эшиклари тарақлатиб
беркитгандан муаммолар бошланади. Жамоат янгиланишининг ижобий томонлари ҳақида гапира
туриб, бу бошқарувчи биродарлар Худовандга оғизлари билан яқинлашишади, аммо тўлиқ
янгиланиш учун керак бўлган тузилишни ва биринчиликларни ўзгартириш учун бармоғини ҳам
қимирлатмайдилар.
Янгиланиш куч-қудрати элитага пастдан кириб бормагунча жамоат тикланмайди. Демак, шогирдларни тарбиялаётган жамоатнинг ҳаётий кучи унинг бошқарувчиларини қалбига етиб
бориши учун шогирдликни жамоатнинг юраги қилиш ниҳоятда зарур. Агар янгиланган ҳаёт
жамоат етакчиларининг юракларига сингиб қолса, улар уни авлоддан-авлодга топширадилар. Бу
ҳаёт янги жамоатларда ўсиб, кўпая бошлайди. Аммо бу жараён марказга интилма эмас, марказдан
қочма бўлиши керак.
Тушунарли қилиб аниқлаш ва ўргатиш
78
Шогирдларни тарбияловчи чўпон қатъий ишонч билан мақсаднинг аниқ хаёлотини
бириктиради. У шубҳасиз ўз диний қарашларини намоён этади. У одамларга ўзини кимлигини, уларнинг кимлигини ва улар қаерга бораётганларини айтади. Натижада жонкуяр бошқарувлик
келиб чиқади. Унинг қалбида чуқур илдизлар қўйган ва Буюк топшириққа итоаткорликни талаб
қилувчи ғоялар ҳаракатланишга мажбур қилади. У Худованд халқи итоаткорликни кўрсатиб, шогирдларни тарбиялашга уринганларини кутмайди, – у унга мақсадни кўрсатиб шундай дейди:
“Изимдан юринглар”. Бундай кучли интилиш, жамоатни итоаткорликка олиб бориш учун енгиб
бўлмайдиган хоҳиш бошқа чўпонлардан ажратиб туради. У аморф фикрни ёмон кўради, шунинг
учун учта асосий принципларни аниқ ва тўппа-тўғри етказади. Ана шу принципларга таяниб, у
доимий изчилликни кўрсатиб, тартибсизликдан сақланиб қолади.
У одамларга уларнинг чўпони, руҳий бошлиғи, мураббийси эканлигини айтади. У Худо
чақирган ишни бажаришга уларни тайёрлашга мажбур. Берилган баёноти Муқаддас Китобда
қатъий асосга эга бўлганига уларнинг эътиборини жалб қилиб, тушунишлари учун тафсилотларни
ҳам менсимай, унинг иши нимадан иборатлигини ўргатади. Унинг кучи, вақти, биринчиликлари
Худованд Каломига бўйсунганини аниқ тушунтиради. Шогирдларни тарбияловчи чўпоннинг
фаолияти, анаънавийлиги билан эмас, унинг ишончлари билан аниқланади.
У ўз ишларининг биринчилик рўйхатини тасдиқлайди ва жамоатга у қаерда ва қандай
меҳнат қилишини эълон қилади. У уларга қандай қилиб ва нима учун ўз вақтида сарфлаши ҳақида
тушунча беради. У одамларга эмас Худога итоат қилиб, хизмат қилиши тўғрисида айтади. Демак, у уларнинг инжиқликларига ва истакларига эрк бермайди, лекин жамоатнинг руҳий соғлигини
белгиловчи аҳамиятли лаҳзага йўл тута бошлайди.
Жамоат юрак-томирларининг асосий моҳияти. Агар жамоат — бу тан бўлса, унда
жамоат организмининг яхши соғлигини бош фактори бу юрак-томирлари системасининг нормал
фаолиятидир. Демак, чўпон ўзини “кардиолог” ҳолатига қўяди. Агар шогирдлик — бу Буюк
топшириқнинг юраги ва дунё билан алоқадор Худонинг нияти бўлса, у ўзининг ҳамма вақтини
бериши керак ва бу ишни бажаришда ҳаракатини йўлга солиши керак. Кейинчалик эълон қилиши
учун жамоат организмининг юраги ва томирлари соғлиги муҳим бўлган хизмат вазифаларини
аниқлайди: “Мана мен нимага эътиборимни қаратмоқчиман, менинг мойиллигим, мана нимага
менинг ҳаракатларимнинг кўпи кетади”.
Жамоатнинг юрак-томир системаси икки қисмдан иборат. Бу системасининг биринчи
қисми – шогирдлик принципи. Сиз инжилий қонунлардан аниқ услубчиликни чиқариб олишингиз
керак. Руҳий соғлом масиҳийларни ишлаб чиқаришда ишлайдиган принципларини аниқлаб олиш
керак. Мана шулар жамоат организмининг юрак-томир системаси фаолиятининг принципларини
ташкил этишади. Жавобгарликнинг кераклилиги бунга мисол бўлиши мумкин. Уларнинг табиий
иштиёқларини туғдирувчи, йўналишсиз, насиҳатсиз ва тузалишсиз масиҳийлар ечилмас
муаммоларга дуч келишади. Демак, масиҳийлар у ёки бу бошқарув турига бўйсунишлари лозим.
Жамоатнинг юрак-томир системасининг иккинчи қисми — бу принципларни ҳаётга
тадбиқ қилиш воситаси. Шогирдлик билан кичик гуруҳда, “юзма-юз” ёки ёзма ҳисоботлар
ёрдамида шуғулланиш мумкин. Бошқа истаган қисмларни қўшиш яхшироқ, масалан, синфдаги
ўқув тайёргарликни, Инжилий ўрганишни ва хақиқий боғланган шахсий муносабатларни.
Мисолимизни давом этиб, шундай деймиз, шогирдларни тарбияловчи чўпон энг аввало шогирдлик
ўсмир гуруҳининг фаолиятига жавобгарлик принципини киритади. Бошланишида у бу гуруҳларни
ўзи олиб боради. Бундай гуруҳларни кўпайиш сари ва бошқарувчи биродарлар орасидан ўқув
79
кадрларни тайёрлашда у ўсиш гуруҳлар етакчилари билан ишлашга ўтади. Мен манбага эътибор
қаратиш ва чанқовни босиш қоидаси ҳақида гапирганимда мана шуни назарда тутаман.
Чўпон-мураббий ўқув тайёрловида шахсан қатнашиб ва унинг маблағларини бошқариб тўғри
қилади; шу қаторда у анаънавий вазифаларни бажарилишига кам эътибор беради.
У минбардан насиҳат қилиш, шогирдлар гуруҳларининг етакчиларини тайёрлаш, клирни
бошқариш, миссионерларни жалб қилиш, керакли қоғозларни ёзиш ва махсус режа бўйича
биродарлар кенгашини бошқариш жуда кўп вақтни олади дейиши мумкин. Лекин бунинг ҳаммаси, ўз навбатида, бутун жамоатни ҳосилдор фаолият юритишга келтирадиган жамоат организмининг
юрак-томирлар системасини соғломлаштиришга олиб келади.
Демак, сўнгги зарурият ҳоллардан ташқари, чўпон-мураббий кўп комиссиялардаги ишни, жамоат аъзоларининг уйларига, касалхонага бориб кўришни ва кўпгина иккинчи даражали
учрашувларни чиқариб ташлаши керак. Ҳатто чўпонлик назоратидек анаънавий ишлар ҳам
қисқартирилиши мумкин. Ҳақиқатдан, агар чўпон унга тегишли ишни қилса ва жамоатнинг
юрак-томир системаси фаолиятини нормаллаштирса, қалб васийлиги билан боғлиқ бўлган, кўп
ишларда шахсан қатнашишида воз кечиши лозим. Кундалик муаммолар таннинг қобилиятли, ўқимишли ва истеъдодли аъзолари уддалай оладилар. Мен чўпонлик назорати ҳақида кўп
гапирмоқчи эмасман, аммо бу ерда эслатиб ўтаман, чўпон учун бу нарсага кўп вақтини ажратиш
фойдасиздир. Энг аввало чўпон руҳий назоратчи ролида инжилий мақсадидан кескин ўзини четга
тортади. Чўпон-қалб васийси ўзининг элликдан етмиш беш фоизгача вақтини жамоатнинг руҳий
касал аъзолари билан ўтказади. Жамоатни бу янада сусайтиради ва руҳан соғлом қобилиятларни
ишлатиши бўйича муҳим масалаларни бажаришга йўл қўймайди. Кўпроқ вақтини руҳий
соғломлилар билан ўтказиб, чўпон руҳан касалларга катта далда бера олади. Унда унинг
аломатларини эмас, касалнинг ўзини даволай бошлайди.
Чўпонлик назорати зарурдир, лекин бу ишни таннинг ўргатилган аъзолари ва
профессионал маслаҳатчилар чўпондан ҳам яхшироқ бажарадилар. Қийинчилик аралашиши, деб
аташ яхшироқ бўлган, фақат чўпонлик назоратининг қийин ҳолатлари истисноликни ташкил
этади. Бундай ҳолларда чўпон муҳим, алмаштириб бўлмайдиган ролни ўйнайди.
Шогирдларни тарбияловчи чўпон — бу жамоат организмининг юрак ва томирларининг
ишини нормаллаштирадиган мутахассис: у тўғрисида кейинчалик батафсил гапириладиган, у олти
босқичли ўқув жараёни давомида билимга, маҳоратга ва кўникмаларга ўргатади. Ўз мансабининг
моҳиятини ва шундан келиб чиққан вазифаларини аниқлаб, у ўз ишончларига қатъий туради.
Халқ. Чўпон фаолиятини кенг маънода бошқараётган бешта принциплардан иккинчиси
Эфесликларга Мактубнинг тўртинчи бобида кўрсатилган ва Худованд халқини кераклича
таърифланишини талаб қилади. Шундай қилиб, шогирдларни тарбияловчи чўпон жамоатнинг
мақсадини очиқ-ойдин аниқлайди. Энди коллективли ва яккаҳол масалалар ойдинлашмоқда. У ўз
ролини Худованд халқининг хизматга тайёрлаш, деб таърифлаган. У – хизматчилар йиғилишини
олиб бораётган чўпон, лекин томошабинлар олдида сўзга чиққан жамоат хизматчиси эмас.
Чўпон-мураббийнинг ролини йиғилишдагилар аниқроқ тушуна олган сари, йиғилиш аъзоларининг
масъулиятлари тобора аниқлашади. Нотўғри тасаввурга эга бўлиб, токи Худованд халқи
белгиланган ва кераклигича аталмагунича, у янада кўпроқ сусайиб боради.
У ёки бу хизмат ҳар қайсимизга Худо томонидан юклатилгани тўғрисида чўпон одамларга
айтади. Ҳар бир масиҳий хизматга чақирилган. Имонли томонидан ўз хизмат бурчини ва жамоат
вазифалари учун масъулиятлилигини тушуниши, унинг олдида энг янги уфқларни очиб беради.
Чўпоннинг бу ҳолда вазифаси содиқларнинг йиғилишини инжилий таълим ёрдамида, ҳосилдор
80
рамзли ҳикоя ва фаолиятни аниқ режалаштиришга ишонтириш, жамоат олдида турган мақсадга
эришиш унга яъни, руҳонийлар йиғилишига боғлиқ.
Ўқитиш жараёни. Жараён – чўпон моторни тўлиқ қувватга қўядиган босқич. У вазифа ва
ролларни аниқлади ва энди бунинг ҳаммасини жараён хақиқатга айлантириши зарур. Кўп чўпон
одамларга ўзининг кимлигини ва нима қилишларини айта оладилар, лекин буни қандай қилиш
кераклигини ўргата олмайдилар — бу уларнинг заиф жойидир.
Чўпон одамларга, улар – хизматчи эканлигини эълон қилгандан сўнг, унинг вазифаси –
уларни бу хизматга тайёрлаши ва уларга буни қандай бажариш кераклигини кўрсатиши керак. У
истаган ҳосилни олиб кела олган, атайлаб ишлаб чиқарилган чораларини кўрсатади. “Шогирд
Каломни билиши зарур, – дейди чўпон, – шунинг учун Инжилни тадқиқ қилишни ўрганадиган
бизнинг ўқув гуруҳимизга қўшилинг”. Токи жамоат ўз аъзоларини таълимотни ҳаётда ишлатиш
усулларини таъминламагунича янги ва ғайратли руҳий ҳаёт аритмиядан азобланади. Жамоатнинг
чуқур илдизлаб кетган касалликларидан бири — бу ҳаракатни ўзини назарда тутмай ҳаракатга
чиқаришдир. Бу касалликнинг хунук мевалари Худованд олдида тушкунликка йўлиққан, ғазабланган, ўз ҳаётини маъноли қилишга умидсизланганлардир.
Ҳақиқий хизматчиларни фақатгина биринчи эмас, таълимотни ҳаётга тадбиқ этишни
кейинги босқичларида ҳам йўналтириш зарур. Ривожланиш босқичини очиқ аниқлаб олиш керак.
Менинг кенжа ўғлим яқинда каратэ секциясида машғулотларини бошлади. У “меҳнатга жуда ҳам
қаттиқ (салбий маънода) берилиб кетган инсон” каби ишлаяпти. Қўйилган мақсадга эришиш учун
у ютуққа орзуманд. Ажойиб тиришқоқлик билан у турли белбоғларни санаб чиқади – каратэдаги
иерархия босқичларини. У ёки бу рангдаги белбоғ ҳам ўз босқичига эга. Каратистлар режаси ҳар
бир шогирд олдига биринчи машғулотданоқ маълум мақсадга эришиши, олға силжиш ва мукофот
олиш вазифасини қўяди. Ўғлимга ҳар дақиқа у қайси ривожланиш босқичида ва уни олдида қандай
вазифа борлиги аниқ. У топшириқдан ташқари ва унинг мураббийи томонидан қўйилган кундалик
режадаги вазифалари ҳақида тасаввурга эга ва унга тавсия қилинган машғулот режими ҳақида ҳам
билади.
Исо ҳам шогирдларига улар қайси ривожланиш босқичида эканлигини хабар қилар эди. У
янги оддий чақириқларни қўшар эди: “Боринглар ва кўрасизлар”, “Менинг изимдан боринглар” ва
“Мен билан бўлинглар”. Бу чақириқлар шогирдларнинг тайёргарлигини Исо томонидан
аниқлайди.
Олдинги бобда айтилган тўрт элементли услубий сузгич жамоат аъзоларига ўз
ютуқларининг даражасини аниқлашга имкон беради. Исо ҳеч қачон одамларни Унинг изидан
боришга мажбур қилмаган, деб ўргатаман; У оддийгина қилиб янги чақириқларни қўшган.
Йиғилишга бу босқичлар орасидаги фарқ ва унинг аъзолари босқичларнинг қайсисида бўлганлари
аниқ. “Боринглар ва кўрасизлар” босқичида биз чақирамиз, қизиқтирамиз ва улар ҳақида ғамҳўлик
қиламиз. “Менинг изимдан боринглар” босқичида – сизни имонда мустаҳкамлаймиз. “Мен билан
бўлинглар” босқичида – сизларни бошқаларни ўқитишга ўргатамиз. “Мен билан алоқада
бўлинглар” босқичида – сизларни хизматда ишлатамиз. Кейинчалик мен сизларга тўртта
босқичнинг ҳар бири ҳақида гапириб бераман, лекин бу ерда сиз ўқитиш жараёнининг босқичларга
бўлиниш маъносини тушунишингиз лозим. Одамларга улар ҳозирги пайтда қаерда эканлигини ва
уларнинг ҳаракатларини рағбатлантиришни тушуниб олишга ёрдам бериш учун бўлиш зарур.
Чўпон-мураббийнинг бошқа мос хусусияти юқорида айтилган мақсадга кўрсатилган
бошқарув. Ҳақиқатдан, шогирдларни тарбияловчи чўпон, Худованд ишига фақатгина ўзи интилган
бўлмасдан, бутун жамоатни унга чақириши зарурдир. Масиҳийлар ҳаётининг кўп соҳаларида
81
мақсад қўйишади: ишлаб чиқаришда, оилада, дам олиш пайтида, саёҳатда, қизиқадиган
машғулотида ва ҳаказо. Бироқ ўша масиҳийлардан руҳий мақсадларини аниқлашларини
сўрасангиз, уларнинг кўпчилиги мушкул аҳволга тушиб қолишади.
Шогирдларни тарбияловчи чўпон Худованд халқини Худонинг хизматчилар қўшинига
айлантиради, кимлигини биладиган, айни пайтда қайси ривожланиш босқичида эканликларини ва
қаерга бораётганларини биладилар.
Ҳамма имонлиларнинг руҳонийлиги
Мен чўпон-мураббийнинг вазифалари сифатида ишончларини таърифлаш зарур, деб
топдим, чунки имонлининг руҳонийлигига ишонч ҳосил учун ҳеч қандай одатдан ташқари нарса
йўқ. Мажбурият эса эътиборни ишончларни амалий амалга оширишга қаратади.
Чўпон-мураббийнинг хизмати айнан шу устунликни кўрсатади. Унинг вақти, у қабул қиладиган
қарорлар ва ўқув режалари — бунинг ҳаммасини ҳар бир имонлини Худо Шоҳона руҳоний
бўлишга чақирганлиги тахминига асосланган. Бу таълимотни у фақатгина воизлик қилмайди, лекин унинг бутун хизмати ушбу ҳолатнинг ҳақиқатлигига асосланган.
Жамоатнинг биринчилик рўйхатида “дунёвийлар”, деб аталган одамларнинг турини йўқ
қилиш биринчи бўлиш керак. “Дунё” ўлимидан кейин қолган кул тўдасидан жамоат қайтадан
дунёга келади.
Шогирдларни тарбияловчи чўпон иккинчи реформацияни бошқаришга тайёр. Биринчи
реформация Худо Каломини клир (руҳоний) қўлидан тортиб олиб халқ қўлига топширди. Иккинчи
реформация клирнинг қўлидан хизматни тортиб олиб халқ қўлига беришга чақирилган, чунки
ҳақиқатдан бу унга тегишли.
Бутрус ва Юҳанно масиҳийларни руҳонийлар, деб аташганлар (1 Бутр. 2:5, 9; Ваҳ. 5:10).
Эски аҳд руҳонийсининг хизмати Худованд халқининг истакларини ва муҳтожликларини
ифодалаганлар. Ибронийларга Мактуб Масиҳни мукаммал ва доимий Биринчи руҳоний сифатида
таърифлайди. Масиҳ — бу Худони ўнг томонида ўтирган муқаддаслар учун Шафоатчи.
Масиҳнинг жасорати туфайли энди имонли Худонинг тахтига киришига эга бўлди ва ҳар бир
масиҳий ҳозирги пайтда бундай хукумронликдан ва олий шарафдан фойдаланади. Имонлилар
жамоаси шаҳаншоҳ руҳонийлари номи остида таниқли (1 Бутр. 2:5; Ваҳ. 5:10).
Имонлиларнинг руҳонийлиги, ҳамма имонлилар ҳукмронликка ва Масиҳга хизмат
қилишга, анаънавий руҳонийлар хизмат қилганидек, эга эканликларини билдиради. Агар сиз
ҳамма имонлилар учун умумий бўлган шоҳона руҳонийликка мойиллик билан имонлилар
руҳонийлигига қўшилган бўлсангиз ҳар қайси имонли масиҳий хизматга чақирилганлигига
ўқитишингизга ҳақли бўласиз.
Руҳонийликка чақирилган сўзининг муносабатини кўриб чиқамиз. Грекча kletos илдизини
луғатлар “чақирилган” ёки “мойиллик”, деб аниқлашади. Павлус шундай, деб ёзади: “Олган
даъватингизга қаранглар, эй биродарлар! Сиз кимсизлар?” (1 Кор. 1:26) ва “...мен сизларга насиҳат
қилиб ўтинаман: Худонинг даъватига муносиб тарзда яшанглар” (Эфес. 4:1).
Павлус хеч қаерда профессионал элита ҳақида бир сўз ҳам айтмаган. Шак-шубҳасиз парча
Таннинг ҳамма аъзоларига тегишли. Ана шу фикрларни Павлус Рим. 1:1-8 да айтади. У ўзини
алоҳида тоифага тегишли, деб ҳисоблайди, чунки ўзини ҳаворий, деб атайди. Янада муҳимроғи – у
ўзини “махсус сайланган”ман дейди (Рим. 1:1). Бироқ Павлуснинг таълимоти унинг ўзида
82
тугамайди: “... даъват этган сизлар ҳам ўша халқлардансизлар. Худо севган ва муқаддас бўлишга
чақирган барча Римда яшовчиларга...” (Рим. 1:6–7).
“Даъват этган” сўзлари мажусийларга тегишли ва Римда масиҳийлар гуноҳлари ювилган
бирлашмага киритилган эдилар. Павлус еттинчи оятдаги “даъват этилган муқаддас” деган сўзларга
яна урғу беради. Бутун Худованд оиласи шоҳона руҳонийлари, муқаддаслар бирлашмаси ёки
оддиийгина қилиб муқаддаслар, деб аталган.
Кейинги мантиқий қадам – даъват этилган муқаддаслар нима билан шуғулланишлари
кераклигини аниқлашдир. Аввалроқ Павлус, муқаддаслар хизмат ишига тайёрланган бўлишлари
зарурлигини ажойиб қилиб очиб берган эди (Эфес. 4:11– 12). Ҳамма масиҳийлар, бир нечтасигина
эмас, руҳоний бўлишга чақирилган. Бу таълимотнинг яна бир парчаси бизнинг тушунчамизни
чуқурлаштиради. Иккинчи Коринфликларга Мактубда, Павлус хизматга эга бўлганларни
аниқлайди: “Буларнинг ҳаммасига Худо сабаб бўлди. У Масиҳ орқали бизни Ўзи билан яраштирди
ҳамда одамларни Худо билан яраштириш хизматини бизга берди. Ҳа, Худо Масиҳ вужудида бўлиб
дунёни Ўзи билан яраштирди, одамларнинг гуноҳларини ҳисобга олмади. Бу ярашиш тўғрисидаги
хабарни етказишни эса бизга топширди” (2 Кор. 5:18–19).
“Бизга” деган сўзи Масиҳ хизмати туфайли ярашган, жамоат аъзоларига тегишли. Иккита
энг муҳим баёнот шундайдир: “яраштириш хизматини бизга берди” ва “хабарни етказишни эса
бизга топширди”. Клир, деб аталган, умумий сондан бир фоиздан камроқ одамлар гуруҳига хизмат
вазифаси берилмаган эди; бу муқаддас, деб аталган, жамоат аъзоларининг ҳамма 100 фоизининг
хуқуқи ва мойиллигидир.
Ҳақиқатдан бунинг ҳаммаси нимани билдиради? Имонлиларнинг муқаддаслиги назарияда
машҳурликка эга: кўплар бу ҳақиқатдан ҳам шундай, деб ҳисоблашади, лекин жуда камчилик буни
амалда бажаради. Бу тўғрида кўпинча ваъзда ва аъзолик йиғилишларда гапирилади. Кўпроқ
одамларни қизиқтириш учун чўпонлар бу таълимотни воизлик қилишади; оддий имонлилар
чўпонлик ҳукмронлигини чегаралаш учун у ҳақда эслатишади. Жамоатнинг кенг тарқалган
ғайритабиийликлардан бири — бу агар ҳар бир масиҳий руҳоний бўлса, унда ҳар бир масиҳийнинг
фикри бир хил қадрли деган тасаввур энг бемаънидир. Бундай шарҳ бир қатор бахтсизликларнинг
сабаби бўлади, масалан, Муқаддас Китобдагиларни тушунмайдиган масиҳийлар гуноҳли
йўналтиришда топадиган итоаткорсизлик ва унинг жамоатига нисбатан Худованд ниятларининг
бажарилишига яширинча қарама-қаршиликка айланадиган нодонликдир. Беадаб танқид дейсизми?
Шундайдир, аммо хаққоний! Унинг фикри билан ҳисоблашишлари учун хизмат ва талаб қилиш
ҳуқуқидан кўра, имонлининг руҳонийлиги кўпроқ аҳамиятга эгадир.
Шогирдларни тарбияловчи чўпон, ўзини ҳамма имонлиларни руҳонийлигига бағишлайди.
У ҳар бир инсон ўзининг руҳий қобилиятига ва махсус мойилликка эгадир ва аниқ муайян жойда
Масиҳга хизмат қилиши керак, деб ҳисоблайди. Унда қандай қилиб чўпон-мураббий буни ҳаётга
тадбиқ этади?
У рухсат беради. Кўп масиҳийлар бунга ишонишмайди. Ўрта масиҳий, у Худо томонидан
қўйилган Инжил хизматчиси деган ҳолатни кулгили ва шу заҳоти қўрқинчли ҳам, деб топади. У
доимо Масиҳга содиқликни, хизматни, фидокорликни яқинларидан қабул қилган – аниқроғи, бу
уни қаноатлантиради. Лекин унинг ўзи хизматчи бўлиши ва хизмат қилиш хаёли унга фантастик
бўлиб кўринади.
83
Агар мен – жамоат хизматчиси бўлсам – деб ўйлайди оддий имонли, – унда мен жамоат
хизматчиси қиладиган ишни бажаришим керак. Жамоат хизматчиси Инжилдагини ўргатади, нон
синдиришни ўтказади, қалблар ҳақида ғамхўрлик қилади ва никоҳ, дафн этиш маросимларини
ўтказади. Бунинг ҳаммаси мени қизиқтирмайди ва бундан ташқари, мен бунга ўргатилмаганман.
Хизматга доир бўлган бошқа асосланган хавф шундаки, кимдир мавжуд қоидаларни
ўзгартиришга ҳаракат қилганлигида – “Кўп йиллар давомида, – оддий имонли эътироз билдириши
мумкин, – руҳий бўлиш учун жамоатга қатнашиш, масиҳий таълим кенгашида хизмат қилиш ва
хорда қўшиқ айтиш керак, деб айтишган. Энди эса менга, агар мен хизмат қила бошласамгина
Худо мени қўллаб-қувватлайди дейишади.
Келишмовчиликлар ва қўрқувлар — бу жамоат аъзоларини хизматга тўлиқ жалб қилишда
аниқ тўсиқлардир. Шогирдларни тарбияловчи чўпон руҳонийликка содиқ ва халққа руҳонийликка
киришишга рухсат бериб уни намоён этади. У оддий соғлом таълимот билан қуролланиб, келишмовчиликлар ва қўрқувлар билан курашади.
Кўпинча ва турли вазиятларда чўпонлар ҳамма имонлиларнинг руҳонийлик тажрибаларига
тўсқинлик қилишади. Улар бунга мамнунлик билан ўргатишади, лекин бу таълимотни мантиқли
охиригача олиб бориш қўрқинчли. Кўп чўпонлар яхши ниятлар билан жамоатнинг оддий аъзолари
“ёрдамчи” даражасидан баландроққа кўтарилишларини хоҳлашмайди. Улар нафақат буни ҳаётга
тадбиқ этишни исташмайдилар, бироқ ҳақиқатда умуман бундай бўлишига ишонишмайдилар.
Жамоатнинг оддий аъзолари жамоатда кўп бошқа ишларни бажаришлари керак, деб ҳисобланади.
Агар улар кўп пул қурбонлик қилишсалар, унга жавобан биродарлик уюшма томонидан энг яхши
ваъз ва хизматнинг тўла режасини олишади.
Худованд халқи Худо мойиллигига мувофиқ яшаши кераклигида қатъий турган чўпонга
кўпинча шафқатсизлик, лоқайдлик ёки бурчини бажаришда ортиқча ташвиш қилиш тамғисини
босиб қўяди. Ҳақиқатда ҳаммаси аксинча. Оддий имонлиларни яхши ёрдамчилар, деб ҳисоблаган, лекин уларни ўз тенгига қўймасдан, чўпон Худованд халқи тўғрисида паст тасаввурга эга ва
уларни севмайди. Худованд халқини ҳурмат қилиш ва севиш демак, ҳар қайси масиҳий
Инжилнинг қобилиятли хизматчисидир ва унга муҳим руҳий хизматни топшириш мумкиндир, деб
ҳисобланади.
Хизматчиларни тайёрлашдан кўра, кўпроқ хизмат қилаётган чўпон ўз васийлигидагилар
ҳақида ғамхўрликни ва севгини сезмайди. Илтимос, ундай чўпон сева олмайди ва ғамхўрлик қила
олмайди демаганимга эътибор беринглар. Ҳеч кимни хафа қилмаслик учун мен максимал
эҳтиёткорлик билан гапиришга ҳаракат қилдим, аммо барибир, бундай чўпонлар, ўз болаларини
улғайишига рухсат бермайдиган оталар каби ҳаракат қилишадилар. Чўпонликнинг бундай шакли
замонавий жамоатга азоб-уқубат олиб келадиган бирлашманинг заифлигини ўзгармас қилади.
Агар чўпон хизматининг энг яхши қисмини профессионал хизматчиларга қолдириб хизматни
бошқаришга мажбур бўлса, унда жамоатни текинхўрларча ҳаёт тарзини тутиб, Худованд халқи
аввалгидек заиф бўлади. Чўпонлик аввалгидек заиф ва тобе боғлиқ бўлиб қолаверади. Жамоат
аъзоларининг хизмат қилишга ҳамма истовчиларни хизматга ўргатмаслик ва қўймаслик — бу энг
катта чўпонлик гуноҳдир.
Юксак тасаввур ўртача масиҳийга тан беради. Қандайдир Джон К. касаллардан хабар
олиш мумкин, заифлар учун ибодат қилиш, ўз болаларини чўмдириш, Қутлуғ Кечани ўтказиш ва
шогирдлар гуруҳларининг бошқарувчиларини тайёрлаши мумкин. У бунинг ҳаммасини чўпондан
ҳам яхшироқ бажара олади. Бунинг устига чўпон-мураббий унга буни қандай қилишни ўргатган.
84
Чўпон йиғилишга, ундан оддий имонлилар кейинчалик “унинг нонини тортиб
олишларидан” қўрқмаслиги тўғрисида айтганида у рухсат беради. Ундан ташқари улар қанчалик
хизматда актив қатнашсалар, шунчалик тез чўпон олдига қўйилган мақсадларни бажаради.
Таннинг аъзоси хизмат қилганда, Танннинг ўзига, шу билан бир қаторда клирга ҳам, яхши бўлади.
Таннинг аъзоларини ҳаммаси ўз иши билан банд бўлишса; одамлар ўзларига Масиҳ
томонидан берилган қобилиятларга ва ўқиш ҳамда машқлар орқали ҳаётида малака билан олинган
билимларга ишонишса; турар жойида, иши ва хизматида ҳосилдорлик билан меҳнат қилишса; одамларни Масиҳга итоаткор бўлишга чақириб, абадий асосда уларни мустаҳкамлаб, чўпоннинг
бевосита қатнашувисиз жамоатга боғлаб қўйишса; жамоатнинг хизматга оид ишларини чўпоннинг
бевосита қатнашувисиз режалаштиришса, бошлашса ва бошқаришса, чўпон қўйилган вазифаларни
бажарилишига эришади. Қисқача айтганда, ҳафта давомида якшанба куни айтилганларни ва
муҳокама қилинганларни бажариб, жамоат аъзолари ҳосилдор бўлганларида, чўпон энг яхши
ҳосилни келтиради.
Йўналтиради. Чўпон-мураббийнинг ҳамма имонлиларни ҳаётига руҳонийлик
принципларини киритишнинг бошқа усули, уларни йўналтиришида. У хизматчи деган тушунчани
бошқача ифодалади; – энди эса “хизматни бошлаш”га халақит бераёганни одамлар енгиб ўта
олишлари учун, у хизмат тушунчасини қайта ифодалашига тўғри келади. Умуман хизматнинг учта
катта турлари мавжуд.
ёки коллективли мурожаатидир. Бу ерда гап миссиялар ва хушхабарлаш ҳақида кетмоқда.
севишга чақирилганлар. Римликларга Мактубнинг 12 бобида хизмат бир-бирига тўлиқ бўйсуниш, деб кўрсатилган ва бир-бирини Масиҳда тан аъзолари, деб қабул қилиш зарурлигига эътибор
қаратилган: Павлус бизларга бир-биримизни ҳурмат билан огоҳлантиришни, ўзаро ҳамфикр
бўлишни, бир-биримизга панд-насиҳат ва овутишга буюради. Бутрус ўз қобилиятларимизни
бир-биримизга хизмат қилишда ишлатишни буюради.
Ҳар бир масиҳий унга Худо берган қобилиятни ишлатиб, бошқага хизмат қилиши мумкин.
Жамоатнинг руҳий соғлиги узлуксиз қарама-қарши боғланиш, унинг аъзоларини бир-бири билан
руҳни кўтарадиган ўзаро таъсир билан таъминланади. Яраштириш хизмати — бу дунё учун
вазифа; Парваришлаш хизмати – Тан учун хизмат.
масъулиятни олишга чақиради. “Худованднинг Руҳи Менга ёр. У мени муқаддас мой-ла мойлади.
Бечораларга мужда етказмоқ учун, дилабгорларга шифо бермоқ учун, асирга: озод бўлгил, басирга: очилсин кўзинг демоқ-чун, мазлумга эркинликни эълон этиб, марҳамат йили бўлгай, демоқ-чун, Худованд Мени юборди” (Лқ. 4:18–19).
Турли фалокатлардан, масалан, қамалиш, очарчилик ва моддий чарчоқлардан зарар кўрган
одамларга ва қашшоқларга хизмат қилишни Исо хушхабар билан бирлаштиради. Инжилий
масиҳийлар моддий муҳтожликларга бўлган хизмат зарарига ярашиш ва парваришлаш хизматига
кўпроқ эътибор беришга мойил эдилар. Шубҳасиз, хизматнинг аниқ иерархияси бор, бунинг
устига бу биринчиликлар рўйхатини Хушхабарни эълон қилиш бошқаради. Барибир инжилий
масиҳийлар моддий муҳтожликларни назоратга олмасликларига нисбатан чора ишлатиш лозим.
Охирги йиллар тенденция инжилий масиҳийлар бу йўналишда олға силжиганларини кўрсатади.
85
Муҳтожларга ёрдам бериш иштиёқида бўлган жуда кўп масиҳийлар ҳозирча четдадирлар.
Улар меҳрибонлик, далда, юпатиш ва шифолаш руҳий қобилиятларини юзага чиқариш учун
уларни боғловдан қўйиб юбориш керак. Шаҳарларда уйсизларга, ичкиликбозларга, гиёҳвандларга, фохишабозлик билан шуғулланадиган одамларга ҳамда жабрланган аёллар ва болаларга ҳам ёрдам
беришда кескин муҳтожлик ҳис этилади.
Минглаб-минглаб тасодифан ва хоҳишсиз хомиладорликлар туғилмаган болаларни беҳуда
ўлдиришларга мажбур қиладилар, ваҳолангки, бола боқиб олиш истагида бўлган одамларнинг
навбатда турганлари жуда кўп. Худо бу соҳада одамларга ёрдам бериш қобилиятини берган
масиҳийлар ишсиз ўтириб қолишди. Муқаддасларнинг қайта аниқланган хизматлари — бу дунё
учун яраштириш, жамоат учун парваришлаш ва улар қаердалигидан қатъий назар моддий
муҳтожликларини қондиришдир.
Шогирдларни тарбияловчи чўпон ҳамма имонлиларни, ҳам хизматни “қайта аниқлаш”
йўли билан, ҳам одамлар изланишлари ва ижод қилишлари учун, уларни озод қилиш йўли билан
руҳонийликка содиқиликни кўрсатади.
Таълим беради. Масиҳийлар амалий ўқишсиз кетма-кет умидсизликни бошидан
кечиришади. Чўпон-мураббийнинг ихтиёрида бўлган ўқитиш воситалари унинг ишончларига
тўғри келади. Жонкуяр имонлиларни ҳосилдорсиз қилишнинг энг самарали усули — бу уларни
амалий ўқитмасдан руҳлантириш. Улар шоҳона руҳонийлар, Хушхабарнинг қобилиятли
хизматчилари эканлигини уларга айтинг, кейин эса қандай қилиб бундай бўлишни кўрсатишни
шунчаки унутинг. Ундан масиҳийлар устидан шафқатсиз таҳқирлашнинг энг актив қуролини ясаб, шайтон ана шу ёндашишда тўхтади.
Руҳий етукликнинг сири бир қанча аниқ давр давомида ҳақиқатни ҳаётда амалга
оширишдан иборат. Павлус Худованд тинчлигини ҳис этганини ёзади, чунки ҳамма жиҳатларда
унга мамнунлик ҳиссиётини бераётган ва уни Исо Масиҳда мустаҳкамлаштиришда ишончидан
иборат бўлган сирига етишди (Флп. 4:11–13). Бу оятлардан “ўрганганман”, деб таржима қилинган
сўз – грекча mathetes ва шу сўзнинг ўзи бошқа жойларда “шогирд” тушунчасини белгилаш учун
ишлатилади. Бу сўз аниқ вақт давомида давом этаётган жараёнга кўрсатади. Павлусга бундай
ёрдам берган сир ҳақиқатдан бошланган ўзгаришдан иборат, аммо ҳақиқат уни доимо ишда
ишлаётгандагина натижа беради.
Янги Аҳд ҳақиқатнинг икки тури борлигини ўргатади. Биринчиси — бу тажрибага
қарамасдан ҳақиқат бўлган Инжилнинг пропозиционал фикрлари. Масалан Масиҳнинг Худолиги.
Ҳақиқатнинг иккинчи турини Павлус “амалий билим”, деб атайди (Кол. 1:9 га асосланган
epiginosko сўзини ишлатиш, яъни тажрибали билиш: аниқ билиш, тўғри ёки тўлиқ; ёки билишни
ўрганиш”). Бу маънода Масиҳнинг Худолигини “амалий билиши” шахсий тажрибада Масиҳ
кучини билишни назарда тутади. Мана қачон Исо Худованд бўлиши фақат назарияда эмас, амалда
ҳам.
Таниқли назарияни, “амалий билим”га ўтказиш чўпоннинг энг муҳим вазифасидир.
Имонлиларнинг оммавий руҳонийлиги чўпон-мураббийдан, янги ишончларни ва тажрибаларни
ишлатиш учун уларга ишончли вазиятларни таъминловчи воситалар ёрдамида улардан талаб
қилинаётганларни ҳаётга тадбиқ қила олишлари учун одамларга ёрдам бериш усулларини ишлаб
чиқишини талаб қилади.
86
Шундай қилиб, шогирдларни тарбияловчи чўпон ҳамма имонлиларнинг илоҳийлик
принципларини учта муҳим йўллар билан тадбиқ этади: у рухсат беради, у йўналтиради ва таълим
беради. Ҳар бир масиҳий — бу Масиҳ томонидан танланган ва тайинланган хизматчи эканлигига
ишончни у жасурлик билан ҳаётга киритади. У бунга содиқ, чунки имонлининг
руҳонийсизлигисиз шогирдлик ва янги шогирдларга эга бўлиш ёки жамоатни ўсиши мумкин эмас, демак, Буюк топшириқ бажарилмаслиги мумкин. Агар Буюк топшириқни бажариш мумкин
бўлмаса, унда бутун жаҳонга хушхабар ерказиш қуруқ хаёлпарастлик бўлиб қолади. Унда
чўпон-мураббий ҳақидаги таълимот оддийгина сафсатага айланади. Ҳамма имонлилар
руҳонийлигига таянмаган чўпон-мураббий лавозимсиз чўпонга айланади. Унда у – олдиндан
ютқазган исёнчи, қуролсиз аскар.
Кўпайиш
Буюк топшириқни муваффақиятли бажарилиши кўпайишга боғлиқ. Мураббийлик қайта
тикланишга келтиради; бир неча одамнинг кетма-кет қайта тикланиши натижаси кўпайишга
айланади. Буюк топшириқни Исо Ўзининг ишлари билан тасдиқлади; чунки “ҳамма халқларни
ўргатинглар” сўзлари “ҳамма халқларни имонга киритинглар” сўзларидан кўра кўпроқни
англатади. Фақат руҳан соғлом шогирдларгина юқори поғоналарга кўтарилишга қодирдирлар.
Агар жамоат шогирдларни тайёрлай олмаса, у кўпая олмайди. Агар жамоат кўпайишга қодир
бўлмаса, у ҳалок бўлади.
Буйруқ бундай эмас эди: “айлантиринг”, яъни “масиҳийликка айлантиринг” ёки “Жамоатга
чақиринг”. “Шогирдларни тарбиялаш” чақириғи Исони тушунчаларига асосланган яширин
маънога тўла: “
бўласизлар. ... Сизлар Мени эмас, Мен сизларни танладим.
Шогирдларни тарбиялаш Буюк топшириғи — бу жамоатга сифатли “маҳсулот” чиқариш
буйруғи. Жамоат қайта тиклана оладиган халқни яратиши керак; масиҳийларнинг бошқа турлари
руҳан ҳосилсиздир.
Қайта тикланиш кўпайишдан фарқ қилади. Бир шогирднинг қайта тикланиши — бу
мўжиза, лекин бу ўз-ўзидан фақат руҳий қўшимча. Назарияда бир шогирд кўпларни Масиҳга олиб
келиши мумкин, аммо бу эстафетани улардан биттаси ҳам бошқаларга бермаса, қайта тикланиш
мавжуд, лекин ўсиш йўқ.
Кўпайиш маъносини тушуниш учун бу саволга жавоб беринг. Сиз бугун миллион долларга
ёки бугун центга, эртага – икки, эртадан сўнг – тўрт ва ҳоказо, ҳар куни йиғинди икки бараварга
ошадиган маблағга эга бўлишни хоҳлар эдингизми? Мен математик эмасман, мени ишонтирдилар, агар “бугун цент, этрага икки, эртадан сўнг тўрт...” геометрик прогрессия вариантида тўхтасак, унда миллиондан анча кўпроқ чиқади. Бир ойдан сўнг иккинчи вариант бўйича 10 737 418 доллар
ва 24 цент бўлади дейишади. Ким ўн миллион учун бир миллионни рад этмайди? Бу мисол
олдинига таъсирли эмас бўлиб кўриниши мумкин бўлса ҳам, бир қанча вақтдан сўнг геометрик
прогрессия ҳайратда қолдирарли ҳолга келтиради. Исо шогирдларни тарбиялашимизга чақирди, чунки фақат янги шогирдлар, ўз навбатида, қайта тикланиб, кўпайиш жараёнини киритадиган янги
шогирдларни яратишга қодирдирлар.
Ер куррасининг ярим аҳолиси ҳалигача Хушхабар эшитишмаган. Инжилни кўпайишсиз
дунё бўйлаб воизлик қилиш доимгидек ер юзида олдин кетаётган халқнинг ўсишидан орқада
87
қолади. Масиҳга бир одамни келтириш учун 1000 та масиҳийга 365 кун керак. Бундай тезликда
бутун жаҳонга хушхабар етказиш — бу қуруқ фантазия.
Жамоат шогирдларни тарбиялашни истамагани учунгина, кўпайиш жуда кам. Бунга кўп
вақт кетади ва мавжуд жамоат структурасини тубдан ўзгартириш лозим. Энг осон йўли мавжуд
ҳолатни қўллаб-қувватлашдир. Ҳар бир одам одат бўлиб қолган ютуқлар ўлчовига йўл беришга ва
улар бўйича ориентир олишга бўлган қаттиқ васвасага дуч келади. Агар сизда халқ оломони, пулларлар, бинолар бўлса – демак иш битди. Мен “халқ оломони, пулларлар, бинолар”дек
жамоатнинг бундай самара ўлчовига қаршиман, чунки бунинг ҳаммаси ўнинчи ўринда.
Етарлича кўпайиш бўлмаганлиги учун бутун жаҳонга хушхабар етказиш заифлашиб
бормоқда. Америка маданияти нуқтаи назаридан муваффақиятга бўлган қизиқиш ва чанқоқ
туфайли бунга жамоатнинг эътиборини қаратиш қийин. Жуда кўп жамоатлар ҳозирги пайтда
чалғитишга ҳаракат қилишади: ўзининг заиф юрак-томир системаси билан (баъзан умуман усиз) улар гуллаёган фасадга эгадир. Ҳақиқатда кўп жамоатлар — бу яроқсиз маҳсулот чиқараётган
фабрика бўлса ҳам, ташқаридан улар соғлом кўринадилар. Кўпни талаб қилманглар, катта
намойишлар ўтказинглар ва оломонни йиғасизлар. Оломоннинг кўплиги, баъзи қобилиятли
одамлар жуда кўпчиликни жалб қила олишидан бошқа ҳеч нарсани билдирмайди. Бунинг ортида
шогирдлик турмайди; бу Буюк топшириққа бўйсунишни билдирмайди; бунинг ортида кўпайиш
турмайди.
Буюк топшириққа бўйсуниш, демак ўзини шогирдлар тарбиялаш ишига қатъиян
бағишлашдир. Чўпон-мураббий ўзини кўпайтириш ишига бағишлайди, чунки айнан шу иш билан
у шуғулланиши керак. У қаршиликка дуч келади, лекин бунга содиқ бўлиб қолади, чунки
Муқаддас Китоб унга айнан шундай қилишни аниқ кўрсатади. Энди кўпайишни гарови бўлган
принципларни очиб бераётган ишга тааллуқли баъзи инжилий фактларни муҳокама қилишга вақт
келди.
“...барча халқлардан шогирд орттиринглар. ...чўмдириб,.... Мен сизларга буюрган ҳамма
нарсага амал қилишни уларга ўргатинглар” (Мт. 28:19–20).
Кўпайиш бўлиши учун чўпон-мураббий ўзини шогирдлар тарбиялашга бағишлаши
мумкин; бу унинг биринчилик рўйҳатида бўлиши мумкин; яхши бўлган ва тез-тез эълон
қилинаётган кутиш билан бир қаторда, мураббийлик учун у маъқул вазиятни тузишга қодир; ҳар
қандай шогирд қайта тикланиши керак. Бироқ бу кутишни минбардан кам жамоатлар эшиттириб
эълон қилади. Чўпон ва бошқарувчи биродарларнинг ахлоқи бу мақсадга мувофиқ бўлган
йиғилишлар ундан ҳам кам.
Юҳанно Хушхабари, ҳосил келтириш — бу Масиҳда бўлишнинг кутилган ва табиий
оқибати, деб гувоҳлик қилади (Юҳ. 15:8, 16). Аниқки, агар шогирдлар қайта тикланса, мураббийлик кўпайиш имконини мавжуд қилади.
Бу биринчиликларни амалда тасдиқлайдиган маҳаллий жамоат биринчиликка, ўқитиш
воситаларига ва жавобгарликка эга бўлганда шогирдларни гуруҳ қилиб тайёрласа бўлади. Жамоат
машинаси уларни доимий равишда чиқаришга қодир. Мураббийлик механизмини ишга туширган
жамоат руҳан ўсиб соғлом бўлади, Худо ҳам Ўз Жамоати учун ва ҳалок бўлаётган дунё учун шуни
истайди. Оқибатда шогирдларни тайёрлаш, яъни кўпайиш, — бу осмонга кўчиб боришдир. Бу ерда
қирраларни кесиб ўтиш бефойда бундай найранг ўтмайди, шунинг учун энг қисқа йўлни
88
танламанг. Ўз ишончларингизга мувофиқ қўрқмасдан ҳаракат қилинг; меҳнаткаш бўлинг, халқни
ўргатинг, шогирдларни тарбияланг, Худонинг истагини бажо келтиринг.
“Кўп шоҳидлар хузурида сен мендан нима эшитган бўлсанг, бошқаларга ҳам таълим
беришга қобилиятли, ишончли одамларга топширгин” (2 Тим. 2:2).
Бу ерда мен энг умумий кўринишда гапирмоқчиман, батафсилроқ эса – кейинчалик.
Павлус кўпайишнинг тўртта принципини очиб беради.
Кўпайиш учун бир неча авлод алмашиниши талаб қилинади. Бу ерда тўрт авлод ҳақида гап
кетмоқда: Павлус, Тимўтий, содиқ одамлар ва бошқалар. Павлус услубийликни аниқлайди: бутун
жаҳонга хушхабар етказиш Хушхабарни бошқаларга топширишни талаб қилади. Кам сонли
одамлар бу ишни уддалай олмайдилар; уни бутун бир авлод ҳам бажара олмайди. Павлуснинг
айтганлари, аслини олганда, бизларни кўпайишга бўлган ишонч Исодан шогирдларга, шогирдлардан Павлусга, Павлусдан эса Тимўтийга ўтишига ишонтиради.
Кўпайтирувчилар хизматни бошқаларга беришлари керак. Биринчи принцип
кўпайишнинг эстафетасини кўпликда бериш кераклигига кўрсатади; иккинчи принцип беришнинг
ҳаракатига тегишлидир. Кўпайиш жараёнида кўп узилишлар айнан шундай бериш пайтида келади.
Кўп чўпонлар ва бошқарувчи биродарлар учун чўпон-мураббийларнинг қатъий ишончи
уларга, яъни профессионал хизматчиларга, хизматни жамоатнинг бошқа аъзоларини зиммаларига
юклаш фикри катта тўсиқ бўлади. Бироқ деярли ҳамма бошқарувчилар ўз ишларини бўлажак
профессионал авлодга топшириш лозим, деб ҳисоблашади: дунёга эмас, клирга. Жиддий ёшларни
хизматга ва миссионерлик фалолиятига тайёрлаш керак, деб ҳисобланади. Барибир, хизматни
бошқага топшириш кўпинча илоҳий тасодиф билан бўлади. Оксюморонми? Ҳа бу шундай.
Реализмми? Ҳа.
Илоҳий тасодиф биз итоаткор бўлмаганимизда бўлади. Жамоат шогирдларни
тайёрламаганда, жамоат кемаси чўкиб кетмаслиги учун Худо қанча керак бўлса, шунча
шогирдларни чақиради ва беради. Ҳанузгача жамоат борлигидан бу нарса кўринади. Агар Худо Ўз
Жамоатининг яратишида мукаммал содиқликни кўрсатмаганда, у аллақачон йўқолиб кетар эди.
Бунга адолат кўзи қарайлик. Чўпонлик ўринларини тўлдириш учун жамоат профессионал
бошқарувчиларни тайёрлаб, етарлича меҳнат қилди. Профессионал профессионалга хизматни
топшириш ёмон ўтмади ва шу оҳангда давом этади.
Биз баръер олишимиз керак — бу профессионалларни оддий имонлиларга хизматни
топшириш кераклигида кўндириш, уларга барча ҳаракатлар ва барча воситаларни энг аввало, ҳамма оддий имонлиларни хушхабар айтишга ўргатишга қаратиш кераклигини кўрсатиб бериш
керак.
Кўпайиш, хизматни содиқ одамларга топширишни билдиради. Том Петерс, In Search of Excellence (Устунликни излаб) ва A Passion for Excellence (Устунликка чанқоқлик) деган
бозоргир китобларнинг муаллифи, ваколатларни топшириш замонавий бошқарувчиларга қарши
чиқади дейди. Петерс бизнесда вазифаларни бошқаларнинг зиммасига юклашни билиш, шубҳасиз
энг масъулиятли иш, деб айтади.
89
Ишонсиз одамлага бирор қимматли нарсани топшириш фойдасиз. Автомобил машинасини
биз кимга ишониб хайдашга берамиз? Кимга пулларни топширамиз? Бунинг ҳаммаси –
текширилган, ишончли одамларга ишониб берилган бойликлар. Бир нарсани сақлаб туришга
берганда сақловчининг содиқлигига ишониб берилади. Содиқлик “ишонарликни” англатади.
Содиқ, ишончли одамга ишонса бўлади. Павлус ишончли кўпайишнинг зарурлиги ҳақида
гапиради ва қуруқ гапли бўлиб қолмайди. Уни у тўрт авлодли бўшлик билан чегаралайди.
“Кичик ишда садоқатли бўлган буюк ишда ҳам садоқатлидир. Кичик ишда садоқатсиз
бўлган буюк ишда ҳам садоқатсиздир” (Лқ. 16:10). “Умуман идора қилувчидан талаб қилинган
нарса сидқидилдан ишлашидир” (1 Кор. 4:2).
Исонинг садоқатлик маъноси ҳақидаги таълимотини Павлус қўллаб-қувватлайди. Ўз
садоқатини исботлаган масъулиятли хизматни ишониб топшириш мумкин бўлган одамлар
ишончли эканликларига иккаласи ҳам рози. Бу оддий, аммо жуда муҳим принципни такрор
бузилиши уятли ҳол. Сиз неча марта буни эшитишга мажбур бўлгансиз: “Джо келадиганларни
эшик ёнида туриб кутиб олишдан чарчади. Келинг уни жамоат хизматчиси қилиб тайинлаймиз, ўшанда у анча масъулиятли бўлади”. Павлус ва Исо буни бемаънилик дейишган бўлишарди! Улар
аксини ўргатишади. Муҳим ишни Худованд ишини менсимайдиган, уни муҳим, деб билмайдиган, унга бор кучини, тиришқоқлигини ва содиқлигини бермаган одамларга топшириш керак эмас.
Худованд ишида мустаҳкамлик — бу қурилишдаги пойдеворнинг ўзи. Бусиз хизматнинг
масъулиятли оғирликлари, ўз зиммасига олган камчиликни ташкил қилувчи содиқ одамларни
йиқитади. Бир неча содиқлар хизматни садоқатсизларга топширганда бу ҳол инерция бўйича
қандайдир вақт кетаверади, лекин иккинчи ва учинчи авлоддаги хизматчилар иродасизлиги
туфайли синишади. Кўпайиш тўхтайди, чунки хизмат масъулиятини садоқатсиз одамларга
топширдилар.
Жамоат ишончли аскар-мураббийларни тайёрлаш ва қуроллантириш ҳақида тўғри
айтилган буйруқни ҳурмат қилмай қўйди. Павлус чўпонларни ўқитишга ва бошқарувчиларни
танлашга насиҳат бериб, уларга икки маротаба ёзди. Маҳаллий жамоат етакчилари жавоб бера
оладиган бўлган талабалар Тимўтийга Биринчи мактубнинг учинчи бобида ва Титусга Мактубнинг
биринчи бобида аниқ берилган. Павлус насиҳат беради: “Бундайларни аввал синовдан ўтказиш
керак. Агар улар беками-кўст бўлсалар, хизматга қўйилсинлар” (1 Тим 3:10).
Шубҳасиз бунинг ҳаммасини фақат хизматчиларга эмас, жамоат етакчиларига ҳам
қаратиш мумкин. Тимўтийга Биринчи Мактубдан бу парчага бошқа жойни қўшинг — бу Титусга
бўлган Мактубдан парча ва сиз ишончли одамлар ҳақида аниқ тасвирни оласиз. Павлус бундай
турдаги мураббийларни ҳаққоний танланишига урғу беради: “Худо, Исо Масиҳ ва танланган
фаришталар олдида сени қаттиқ огаҳлантираман: ҳеч бир ишда юз-хотирчилик ва тарафкашлик
қилмай, бу буйруқларга риоя қил” (1 Тим. 5:21).
Садоқатсиз мураббийларга ҳукмронликни бериш дудама қиличга айланади. Бундай қилич
ярадор қилади, биринчидан, мураббийларни тайёрлаш ва таъминлашда жамоатга садоқатлик
етишмайди, демак, унда ўз зиммасига аниқ масъулиятни олиш қобилиятига эга бўлган ишончли
одамлар ва қобилиятли етакчилар йўқ. Садоқатли хизматчилар етишмовчилик муаммоси мавжуд
бўлганига қадар хизмат ишини менсимайдилар ёки уни жуда ёмон бажаришади. Масалан,
“одамлар хизмат қилишни исташмайди”, “ҳеч ким ўз зиммасига бошқарувни олишни хоҳламайди”
ёки “одамлар ўз меҳнатлари учун фаҳрланмайдилар” каби асоссиз мағлубиятлик ва ҳато тамға
жамоат муҳитининг асоссизлигини далолатидир.
90
Иккинчидан, бундай муҳитда дудама қилич кўпайиш учун ҳеч қандай имконият
қолдирмайди. Хизматга садоқатсиз инсон қўйилганда бу иш номуносиб, ғамгин ва хунук бўлиб
қолади. Бундай маҳсулотни ким четга чиқаришни истайди? Бундай шароитда бу иш вакил қилиб
юборилганда, сифат зарар кўради ва иш қайтадан қилиниши учун ёки яроқсиз, деб топилиб ким
уни буюрган бўлса, ўшанга қайтиб келади.
Кўпайиш сифатли бўлиши учун ишончга эга бўлган шахсни одилона имтиҳондан ўтказиш
лозим. Ишончли одамлар — бу шогирдликнинг маҳсулоти. Агар минбардан садоқатлик ҳақида
ишончли одамлар гапирса ва чўпон билан бошқарувчи биродарлар ишончли одамлар бўлсалар –
унда бу сифат жамоатнинг оддий аъзоларига ҳам ўтади. Бундай турдаги жараённи турли қонунлар
бошқаради, бироқ ҳозир кўпайиш қатъий ва ишончли пойдеворда турганини белгилаш етарлидир.
Агар жамоатда хизмат ишини топшириш мумкин бўлган садоқатли одамлар бўлса, унда у кўпаяди.
Кўпайиш хизматни тайёр одамларга топширишни билдиради. Тайёрланган ва пухта
билимли одамлар — бу ишониш мумкин бўлган садоқатли хизматчилардир. Улар керакли
фазилатларга эга бўлиб, уларни аввалги вазифаларни яхши бажариш билан исботлашди. Бундай
одамлар жамоатнинг илдиз системасини ташкил қилганлари туфайли, улар муваффақиятли иш
маҳоратига эга бўлишлари керак. Павлус Тимўтийга “бошқаларни ҳам ўргатиш” қобилиятига эга
бўлган (2 Тим. 2:2) садоқатли одамлар ҳақида гапирганда, қобилиятларнинг муҳим маъносига аниқ
кўрсатади.
Агар мен бейсбол командасини йиғсам, энг аввало ўйинчиларнинг умумий спорт формаси
ҳақида ўйлашим керак. Бу ерда муҳими – таянчли таърифлардир, масалан, чиниққан бадан, кучли
ирода, коллективга хос бўлган одоб-ахлоқ ва хайрихоҳлик. Лекин ўйин вақти келганда, бу одамлар
бейсбол ўйинининг қоидаларини билишлари зарурлиги менга керак бўлади.
Кўпайишни биз мустаҳкамлик пойдеворида қурамиз. Хизматнинг масъулиятини
топшириш пайти келади ва биринчи ўринга маҳорат ва кўникмалар ўтади. Тўғри маъно шуни
билдирадики, ўқитиш ишида ўқитишга қобилиятли ва тажрибага эга бўлган одам талаб қилинади; агар гап расмиятчиликда борса, унда бошқариш маҳорати керак бўлади; агар бу касалларни бориб
кўриш ёки ўлим тўшагида ётган бемор билан ишлаш бўлса — бу меҳр шафқатни кўрсатишдир.
Бундай қобилиятларга ва у ёки бу меҳнатга бўлган иштиёққа йўналтириши — бу ўз-ўзидан
бўладиган ишдир ва жамоат ичида бундай саралаш тўлиқ бўладиган иш. Бироқ жамоат, айнан шу
табиий функцияда иккиёқламали ночорликни кўрсатди.
Биринчидан, жамоат ўз аъзоларининг руҳий қобилиятларини назарга олиб ўқитишда
ночор. Кўпгина жамоатлар имонлиларга уларнинг ҳар бири истеъдодли ва чақирилган Масиҳ
хизматчиси эканлигини етказишмайдилар. Етказишмайди, деб мен одамларни бу муҳим
таълимотга ўргатишмаганини, ҳамма имонлиларни руҳонийлиги тўғрисидаги таълимотига
маъноси тенг келадиган ва унинг узлуксиз қисми бўлганларини назарда тутдим. Бу ҳақда
имонлиларга эълон қилиб, уларнинг аниқ қобилиятларини баҳолаш билан тўлдириб, жамоат
уларга руҳий қобилият табиатини тушунтириши керак. Ваниҳоят, имонлиларни ўз
қобилиятларини амалда қандай қилиб ишлатишни ўргатиш зарур.
Жамоат ўз аъзоларининг руҳий қобилиятлари ва истеъдодини баҳолашини муқаддима
эмас, хотима, деб ҳисоблаганда яна бир хатога йўл қўяди. Бутун тадбирлар режаси мана шунда
тугаганда йиғилиш салбий ҳиссиётларни бошдан кечиради. Уларни университет тугатган
талабаларни каби ўз ҳолларига ташлаб қўйишади. Мустақиллик – эзгуликдир, агар Худо ва
маҳаллий жамоатга тобелик билан тенглаштирилса. Масиҳий доимо ўқишга, далдага ва
жавобгарликка муҳтож бўлади. Ҳатто энг фаол мураббий ҳам фақат Тан бера оладиган ижодкор
91
куч ва аниқ бир мақсадга йўналтирилганликсиз ишини амаллай олмайди. Энг муҳими — бунга
ҳақиқий ҳосилдор хизматнинг бошидан ўргатиш керак; энг яхшиси кейинчалик келади.
Иккинчидан, жамоатнинг ночорлиги, бундай хизмат қобилиятига эга бўлганларни
бошқарув маҳоратига ўргата олмаслигидан иборат. Мана шунинг учун Павлус уларни ёдга олади;
“...бошқаларга ҳам таълим беришга қобилиятли, ишончли одамларга топширгин” (2 Тим. 2:2).
Агар қобилиятлар ҳақидаги насиҳатлар асоссизлиги умумий қисмга тегишли бўлса, унда бошқарув
биринчи қаторга ўтади. Содиқлик, масъулият ва руҳий қобилиятлар ҳар қандай яхши хизматлар
асосида ётади. Кейинчалик бўлган машғулотда қобилиятга эга бўлиш учун кўпчилик хизмат
қилишга ўрганишлари зарур. Бошқарувчилар ўз фикрларини таърифлаб бера олишлари керак.
Хушхабар етказишда, инжил ҳақиқатларини ўқитишда яқинларини ундаганидек, бошқарувчилар, бўлажак мураббийлар учун ўз фикрларини етказиб бериш қобилияти ҳам муҳимдир. Павлуснинг
айтишига мувофиқ, маълумотларни етказиб бера олмаган бошқарувчи биродарлар синовдан ўта
олмаяптилар.
Бошқаларни ўқитиш термини – бойдир. Бошқаларни ўргатиш дегани, яқинларини ўргатиш
жараёнини шундай ташкил этиш керакки, улар ҳам бошқаларни ўқитиш маҳоратини ўз яқинларига
ўргата олишсин. Бу ўқитиш термини бошқаларни ўргатиш қобилиятига эга бўлганларга
тааллуқлидир. Бошқача айтганда, сиз беришни билишингиз учун сизга анчагина маҳорат ва малака
керак бўлади. Шунинг учун ҳеч қайси имонли ўз-ўзидан кўпая олмайди.
Баъзилари бундай маҳоратга эга бўлишни исташмайди. Энг аввало итоатсизлик сабабли.
Кўплар ўз яқинларини ўргата оладилар, лекин ўргатишмайди, чунки истамайдилар. Буни узрли
сабаб, деб ўйлаш ҳам керак эмас, аммо бу сабаб бўлиши аниқ. Иккинчи сабаб – узрлидир ва бу ҳам
ҳақиқат. Худо бошқаларни ўқитиш учун керакли бўлган керакли истеъдод ва қобилиятларни ҳар
кимга ҳам беравермайди. Павлус Тимўтийга кўпая олувчиларни синчковлик билан танлашни
насиҳат беради. Бунга икки сабаб бор. Биринчиси – садоқатли одамларнинг етишмаслиги ва гуноҳ.
Иккинчиси — бу керакли истеъдод ва мойилликларни йўқлигидир.
Иккинчи сабаб руҳланганликка эмас, яроқлиликка тегишлидир, яъни одамларнинг
имконларини турли хизматлар талаблари билан келишувчилигидадир. Ана шундай
нуқтаи-назардан жамоат бошқарувчилари азизлар йиғилишларини, қайта тиклана олганларни
ажратиб, баҳолашлари зарур. Бундайларга хизматни тиклашга ўргатиш пайтида “меъёрига
етказиш” малакаси билан машғулотларни таъминлаш керак бўлади. Самарали кўпайиш
хизматчилар малакасига фақат жиддий ёндашиш орқалигина пайдо бўлиши мумкин. Фикрларни
баён эта олиш ёки ўргатиш маҳорати бериш ёки қайта тикланиш маҳорати асосида ётади. Павлус
ҳам шуни айтади: “...Бошқаларга ҳам таълим беришга қобилиятли...”; бу энг муҳим маҳорат.
Ундан ташқари, бошқарувчи одамларни бошқариш, вазифаларни тақсимлаш, топширилган
вазифаларни бажарилишини кузатиш, коллектив тузиш ва яна бошқа қобилиятларга эга бўлиши
керак. Яна, бошқарувчи, бўлажак мураббий, ундай олиши ва руҳлантира олиши ҳам керак. Фақат
қатъий, оташин ишончга эга бўлган одамгина кўпая олади. Бунга қўшимча, одамларга дуч
келадиган умумий муаммоларга эътибор қарата олишни билиши керак; биргаликда меҳнат
қилаётган одамларга шифо бериш учун у руҳий ғамхўрлик қилиш билан шуғулланиши керак.
Ниҳоят, адашганларни йўлга солиш учун у асосий малакага эга бўлиши зарур. У
одамларни масъулиятликка чақира билиши керак ва шу билан биргаликда уларни йўқотмаслик
керак. У тузатиш ва тикланиш орасидаги фарқни тушуниши керак.
Кўпайиш механизми ишлай бошлаши учун хизматнинг бир неча эстафеталарини
топшириш керак бўлади. Бу эстафетани олганлар уни кейингиларга бериши зарур. Мураббийлар
92
ўз хизматини садоқатли, ишончли, кераклича ўргатилган, истеъдодли ва қайта тиклана оладиган
одамларга топширишлари керак.
Мантиқий асос — бу ўта муҳим ҳолатдир, чунки у давомли содиқликни туғдиради.
Кўпайишга содиқликни туғдира оладиган учта фикр мана шулар. Биз аллақачон шогирдликнинг
устунлигини белгиладик, чунки унинг охирги маҳсулотисиз кўпайишга ҳеч ким йўқ. Бу биринчи
қоида. Иккинчи қоида бўлажак мураббийларни танлашдан иборат ва улар ишончни оқлаган
шогирдлардан, тиклана оладиган бўлишлари керак. Ҳозир учинчи соҳага эътиборимизни
қаратамиз — бутун ҳаёти давомида одамларни тикланишга чақирадиган асосий ҳаракатни қилувчи
кучларга.
Ҳамдардлик ва кўпайиш. Шогирдларни тарбияловчи чўпонлар хизматнинг кўпайишини
ҳимоя қилиб, сўзга чиққанлари учун турли вазиятларда тез танқидга учрайдилар, чунки бунинг
учун хизматни бошқаларнинг зиммасига ҳам юклаш керак. Лекин хизмат билан бўлиши учун, чўпон ўзининг анаънавий ролларидан қисман ажралиши керак. Бундай чўпонни анаънавийчилар
севишга қодир эмас, деб ҳисоблашади ва у ўз вазифасини бажаришдан қочмоқда дейишади.
Бундай фикрга қарама-қарши равишда Исо ўз мисолида, кўпайиш — бу ҳамдардлик
кўрсатишдир, деб ўргатади. Ҳақиқатдан, одатдаги чўпон, яқинлари ёрдамида меҳнатда
тикланадиган чўпондан кўра, кўп севги кўрсатмайди.
“Халқ оломонини кўриб, Исо уларга ачинди; чунки чўпонсиз қўйлардай довдираган ва
ҳолдан тойган эдилар. Ўша вақтда Исо Ўз шогирдларига деди: “Ҳосил мўл, бироқ юмушчилар оз.
Ўз ҳосилингни йиғиб-терадиган юмушчилар юбор, деб ҳосил Эгасига илтижо қилинглар. Исо
Ўзининг ўн икки шогирдини ёнига чақириб, одамлардан ёмон руҳларни қувиб чиқариш ва ҳар
қандай дарду иллатни соғайтириш учун уларга қудрат адо этди” (Мт. 9:36–10:1). Бунга Марк баён
этган Хушхабар қўшимча қилади: ”Ўн икки шогирдни ёнига чақириб, иккита-иккитадан қилиб
жўнатмоқчи бўлди...” (Мк. 6:7).
Одамларнинг қондирилмаган муҳтожликлари, Исони хизматни кўпайтиришни бошлашга
ундади. Бу қонунда асосий фикр қаттиқ турмоқда — бу китобимизнинг марказий тезисидир.
Чўпон-мураббий бутун жамоат руҳан соғлом масиҳийларни яратиш учун шогирдларни
тарбиялайди. Ўшанда бу масиҳийлар ўзларининг асосий вазифасини, яъни дунёга Хушхабар
етказишни бажарадилар. Натижада осмон янги аҳоли билан таъминланади. Дунёнинг қониқмаган
муҳтожликлари Исони шогирдларига Буюк топшириқ беришга ундади. Айнан ўша
қониқтирилмаган муҳтожликлар чўпон-мураббийни жамоатни ўша йўналишда олиб боришни
давом этишга ундайди.
Бир одам 18 соат давомида халқ муҳтожлигини қондириш учун меҳнат қилганидан кўра, кунига 12 соат ишлаётган 13 одамнинг қилганлари самаралироқ бўлишини Исо тушунар эди. Мана
шунинг учун кўпайиш шунчалик исталади: изловчилар ўрганади, беморлар шифо топишади, руҳан
тушганлар руҳланишадилар. Инсониятнинг ҳақиқий муҳтожликлари тўлиқ қониқаришни олишади.
Жамоатнинг кўпайишни ёқтирмагани ва шогирдларни тарбиялашдан четлашгани энг катта сир
бўлган ва бўлиб қолади.
Кўпчилик, севги бу бош чўпонннинг аниқ вазифаси, деб тушунишади. Жамоатни
заифлаштирадиган бундай тасаввур балки маданиятдадир. Чўпон-мураббийлар жамоатни
децентрализацияга суриб, жасорат кўрсатишлари керак. Инжилий асос сифатида Исони мисол
93
қилиб келтиринг. Сизга қаршилик кўрсатишади, аммо бироз вақт ўтганидан сўнг бу нарса иш
кўрсатади. Ниҳоят хизматни ўз хоҳишлари билан қолдирганлар каби, уни қабул қилганлар ҳам
сиздан миннатдор бўлишадилар. Кўпайиш учун қизиқтирувчи сабаб ролида чиқадиган
ҳамдардликка қарши бўлиш жуда оғир.
Ибодат ва кўпайиш. Ҳосил мўл, юмушчилар оз деганида Исо Ўз ташвишини кўрсатди.
Юмушчиларнинг сонидан эҳтиёж устун келади – Хушхабар даласида меҳнат қилувчилар, табиий
муҳтожликларни қондириш ишида, васийликда ва кўпгина бошқа ишларда. Қандай чўпон
азобланаётган, ёрдам олмаётган халқни ва юмушчилар етмаганда, ҳосил ролида кўп одамларни
кўриб қайғурмайди.
Исо шу сўзларни айтган пайтдан кам ўзгаришлар бўлди. Юмушчиларнинг имкониятлари
дунё муҳтожликларидан анча устун келади. Бундай ҳолат масиҳийларни аччиқ умидсизликка
келтиради ва чалғитади. Карл Барт шундай, деб ёзган: “Биз жуда ҳайратдамиз ва бу фақат биз –
хизматчилар бўлганимиз туфайли”. Исо оддий қарор ҳақида билдирди: Ўз ҳосилингни йиғиб-терадиган юмушчилар юбор, деб ҳосил Эгасига илтижо қилинглар.
Улкан, қониқтирилмаган муҳтожлик олдида бу ҳақда ўйланаётган масиҳийларнинг
ҳамдардлиги уларни қандайдир қарор қабул қилишга мажбур қилади. Исо икки қарорни қабул
қилишни тавсия этади: биринчидан, ўзини юмушчи сифатида йиғим-теримга тавсия этишни; иккинчидан, Худованд йиғим-теримга бошқа юмушчиларни юбориши учун ибодат қилиш. Ибодат
қилинг, чунки бу Худованднинг йиғим-терими. Ибодат қилинг, чунки ҳеч ким ўз таъсир
доирасидаги етарли сонда меҳнаткашларни жалб қила олмайди. Бутун дунёдаги йиғим-теримга
юмушчилар тайёрлаётганлар учун ибодат қилинг.
Исо “Барча халқларни ўргатинглар” деган ва шу билан биргаликда, У яна шундай ҳам
деган: “Ўз ҳосилингни йиғиб-терадиган юмушчилар юбор, деб ҳосил Эгасига илтижо қилинглар”.
Ҳар бир масиҳий ҳосил берувчи шогирд бўлишини Худо истайди. Юмушчи бўлиш керак, деб ўзи
учун қарор қилган шогирд Худованд марҳаматини олади. Шогирддан кўра, юмушчи муҳимроқ
демаяпман; мен сифат эмас, сонли фарқ ҳақида айтмоқдаман.
Шогирд ва юмушчи ўртасидаги фарқ тажриба ва ишончдан иборатдир. Юмушчи олдинга
бориш истагини ва яқинларига хизмат қилишни уйғотадиган тажриба, маҳорат ва қатъий ишончга
эга бўлиши ёки бўлмаслиги мумкин. Исо ўн икки шогирдига хушхабар айтишларига топшириқ
берганида, У улардан буюк ишларни кутиб шу нарсани қилди. У икки йил кутиб турди ва
кейингина 12 шогирдини Ўзининг тўғридан-тўғри иштирокисиз бориб меҳнат қилишга чақирди.
Ибодат — бу янги аъзоларни келтиришда жамоат бошқарувчиларининг ихтиёрида бор бўлган энг
самарали нарса. Осмондаги Отамиздан Исо кўпроқ юмушчиларни юборишни ўтиниб сўрашга
ундайди.
Жамоат раҳбарлари янги аъзоларни келтириш учун турли усуллардан фойдаланишлари
мумкин: кейинги (имонга) чақириқ билан тасаввур бериш; кейинги чақириқ билан айбдорлик
ҳиссини уйғотиш; кейинги чақириқ билан кимнидир қўлини чиқариш; яна, яхши, эски эҳтиросли
чақириқ билан кўнгил юмшатадиган бачкана-таъсирли суратлар ёки кейинги жўшқин чақириқли
тарих ҳам бор. Бунинг ҳаммаси қўлланилади, аммо Исо бу ҳақда гапирмаган. Ҳозиргина айтиб
ўтилган турли чақириқларга шартли ибодатлар олдин юз беради (ёки уларга ҳамроҳ бўлади).
Лекин Худованд йиғим-теримига юмушчиларни юбориши учун қилинадиган оддий ибодат, тез-тез
асосий усул сифатида чиқадими? Тўғрисини айтганда, мен бу ҳақда билишни ҳам истамайман; бундай билимдан мени жуда аччиқ равишда кўнглим совилиши кутилаяпти.
94
Мен ибодатга қўшимча қилиб бошқа усулларни қўллашга қарши эмасман, лекин мен
ибодат ўрнига ва ибодат олдидан қўлланиладиган усулларга қаршиман. Ибодат сизнинг энг муҳим
қуролингиз бўлиши учун бутун йиғилиш аъзоларини ибодат қилишга унданг. Бу дегани, бу
дунёнинг ҳақиқий муҳтожликлари ҳақида ибодат қилувчи гуруҳ ёки йиғилишлар ташкил этинг.
Синчковлик билан жамоат қатнашчиларини нима учун ибодатни бошқа усуллардан устун
қўйилишини тушунтиринг.
Кўпайиш режаси. Яхши бошқарувчилар ишни яхши режалаштирадилар. Исо хизматнинг
кўпайишида муҳтож эканлигини асослаганига қаранг. Қийинчиликларни бошдан кечираётган
одамларга ҳамдардлик кўрсатиш муҳим омил эди. Исо четдан ёрдамсиз азобланаётган касал
одамларнинг дунёсини ифодалади. Худовандни саховатли севгиси ва турли ишчи кучи
воситалигида кенг асосдаги ғамхўрлик кўпайишнинг мақсади бўлиб қолди. Ибодат юмушчиларни
бўш ўринлар ўрнига жалб қилиш учун энг биринчи восита эди.
Исо бунда тўхтамади; Унда ўн икки шогирдларининг ҳар бири учун иш режаси бор эди.
Ўн иккитани жуфт бўлиб боришга чақириб, У дарҳол ҳаракатларга тушди. Матто Хушхабаридаги
10 боб ўзларининг биринчи саёхатлари учун шогирдларга берган тўлиқ батафсил кўрсатмаларга
бағишланган. Исо хизмат намунасини кўрсатиб, бу икки йилни ўтказди; ва бу камлик қилганидек, уларни эркин ишга юборишдан олдин, У бу хизматни батафсил кўриб чиқади. Максимал
муваффақиятларга эришишга йўналтирилган махсус кўрсатмалар беради уларга. Уларни
йўналишларини, уларнинг маълум мақсадли жамоат гуруҳлари, ҳатто саёҳат режалари ва юк
сонини қаттиқ чегаралаб, Исо улар олдига қўйилган вазифаларни уларнинг манфаати учун
чегаралайди.
Шогирдларни тарбиялловчи чўпон Исо қолдирган бу андазадан кўп нарсани ўрганиши ва
ишлатиши керак. Асосларни, сабабларни ваъз қилиб ва юмушчилар ҳақида ибодат қилиб, у қайта
тикланади. Лекин, Исо каби у бунда тўхтамайди. Юмушчиларни жалб қилиш бўйича хизматнинг
ҳақиқий, ҳаётий кўпайиши учун махсус режа ишлаб чиқаради.
Олтин тухум туғадиган товуқнинг калласини олиб ташлаш усулларининг энг яхшиларидан
бири — бу одамларга аниқ иш бермасдан уларни хизматга чорлашдир. Уларни меҳнатга тайёрланг
кейин эса ҳақиқий ишда ўзларининг малакаларини ўткирлаб олишга имконият беринг. Мен
масиҳийча ҳаёт асосларини икки йиллик курс бўйича тайёрлайман. Бейсбол командаси
ўйинчиларининг спорт формалари ҳақида гапирганда, мен айнан ана шуни назарда тутган эдим —
бу бошланғич спорт сифатларидир. Курснинг охирига келиб, биз ҳар бир гуруҳ аъзосининг
билимини, маҳоратини ва малакасини баҳолаймиз. Бу ерда энг аввало уларни қандай қилиб Худо
хизматларида олиб бориши ҳақида уларнинг таассуротлари ва иштиёқлари эътиборга олинади.
Битирувчиларга уларнинг келажак хизматлатида эзгу ниятли қўллаб-қувватлашни аниқлаш
мақсадида баҳо берилади. Бу ерда биз қулфга калит танлаймиз — бу аниқ маҳорат, аниқ хизмат
учундир. Бу мураббий бейсбол ўйинига малакали ўйинчиларни танлаганига ўхшаш ҳолат. Айнан
шу ерда кўпайиш бўлади. Ўқув коллективининг аъзолар, бутун гуруҳи билан эмас, жуфтланиб, икки кишидан тарқалишади.
Гуруҳ аъзоларини биз фақатгина улар кимлиги ҳақидаги баҳолари билан таништирмаймиз, лекин улар шуғуллана оладиган бўлғуси хизмат турларининг рўйҳатини берамиз. Биз яна
хушхабар етказишнинг кўп шаклларини тавсия қиламиз; биз уларни энг ҳосилдор хизматга
чорлайдиган Худога ишониб, орзу ва ижод қилишларини истаймиз. Ҳозирги пайтгача
юмушчиларни йиғим-теримга юборишни эътибордан қолган ҳал қилувчи таркибий қисми икки
йиллик тайёрлашдан иборат. Шогирдлар тегишли тайёргарликсиз зарар кўрадиган кўпайиш кўп
йўқотувларга олиб келади.
95
Демак, жамоат кўпайиш режасини тузиши керак. Бу бажаришни кутаётган, сизнинг ҳар
бир ишончингиз ортида турган ниятингиз деганидир. Аввалига чўпон-мураббий хизматни
ўрганишга юборади, кейин эса уларни ўрганган нарсаларини кўпайишга ўзгартирадиган режа
тузади.
Еттинчи боб
Шогирдларни тарбияловчи чўпонннинг амалий фаолияти
Чўпон-мураббийни, эскирган, ҳар кунлик меҳнатида ўз билимларини амалда ишлатишини
кўриб таниш мумкин. Илгари айтиб ўтганимиздек, у:
1. Танлаш ўтказади;
2. Бошқарув даражасида хаёлот бирлиги принципини ўқитади ва ишлатади; 3. Жавобгарликни амалда ишлатиб, унга ишонади;
4. Йўл-йўриқ кўрсатиб, кичик гуруҳнинг афзалликларидан фойдаланади; 5. Чўпонлик ғамхўрлигининг децентрализациясини эътиқод қилади ва ишлатади.
Танлаш принципи
Чўпон-мураббий учун бу таълимот балки энг жиддий синов бўлиши мумкин. Танлаш
принципига кўплар сўзда энг юқори балл қўйишса ҳам, амалда у шиддатли баҳслашувга олиб
келади. Жамоатнинг асосчи-отаси бақирганда, шишиб: “Фақат Масиҳ танлаш хуқуқига эга. Бизда
унақаси ўтмайди. Биз бошқарувчилар танлашнинг энг яхши системасига эгамиз! Раҳмат, кераги
йўқ!”. Бунчалик шов-шувни чиқарадиган танлаш принципида нима бор экан?
Келинг, инжилий тарихга ўхшаб, танлаш принципи ҳам шунчалик қадимий эканлигидан
бошлаймиз. Худо кемани қуриш учун Нуҳни ва танлаган халқнинг авлодини кўпайтирувчи
сифатида Иброхимни танлади. Исроилда подшоҳлик қилиш учун У Шоулни, Довудни ва
Сулаймонни танлади. Исо Шоҳлик ҳақида хушхабар етказиш учун ўн икки шогирдни танлади.
Ишончли одамлар – мана Масиҳнинг ёндашиши. Исо бизларга хизмат учун синчковлик билан
одамларни танлашга насиҳат беради (Лқ. 16:10). Павлус Хушхабар айтишга ўргатиш керак бўлган
одамлар турини Тимўтийга тасвирлаб, анаънани давом эттирди (2 Тим. 2:2).
Баъзан бир вақтда ўн иккитагача эр кишилар шогирдлик курсини ўтаётган Тиранна ўқув
юртида Павлус дарс берган эди. Бошқа Янги Аҳд муаллифларига қараганда, у мураббийларни
синчковлик билан танланиш талаблари ҳақида кўпроқ аниқ маълумотлар келтиради (1 Тим. 3:1-10; Тит. 1:5–9).
Бошқарувчиларни инжилий талабларга мувофиқ танлаган жойларда танлаш принципи
фаолият кўрсатади. Эътиборингизни мақсадга қаратинг: бошқарувчини танлаш. Танлаш принципи
кўпчиликка эмас, фақат бошқарувчиларга нисбатан ишлатилади.
Баъзи таассуротларга қарама-қарши, танлаш принципи қабул қилиш руҳига хавф
туғдирмайди. Танлаш керакли тайёргарликдан ўтган одамлар орасидан ўтказилади. Бу ёрдамга, далда ёки Масиҳни излашга муҳтож бўлган ўша жамоат аъзосининг ҳолатига хавф келтирмайди.
Ҳақиқатда, агар жамоатда бошқарувчиликка тавсия этилганлар инжилий талабларга мувофиқ
бўлсалар, хизмат сифати яхшиланади, демак, жамоатнинг ўзи камроқ айбловчи ва майдагап
бўлади. Эҳтимол, қабул қилишга ва севгига муҳтож бўлганлар ўз муҳтожликларини
қондирилишига эришар.
96
Танлаш принципи режалаштирилган ўқитишни ва бошқарувга одамларни тайёрлашни ҳам
билдиради. Ҳақиқатда ҳақиқий мураббийлар фақат инжилий стандартларни ишлатмасдан, бу
стандартларга мувофиқ бўлишга ёрдам берувчи муҳитни тайёрлашини ва муайян шаклга
келтиришни ҳам таъминлайди.
Чўпон-мураббий учун танлаш баъзан энг дарғазаб курашга айланиши ҳақида мен юқорида
кўрсатган эдим. Шахсий тажрибамдан менга таниш, кам муаммолар, агар улар умуман бўлса, бундай қизғин мунозара келтиради. Чўпонлик фаолиятимнинг биринчи хафтасида мен бўш бўлган
лавозимларга номзодлар кўрсатиш комиссиясининг кенгашида қолдим. Раислик қилувчи одам
мажлисни ибодат билан очди, сўнг ноумидлик билан бизларга ўттиз бешта лавозимга ишчилар
етишмагани ҳақида билдирди. Кейин эса у, мен кейинчалик “иложини топинг ва алданг”, деб
номлаган усулдан фойдаланди. Қўлларини қайиринг ва тавсия қилаётган иш ҳақида ёлғонларни
тўқинг. Хизмат қилишлари учун босим ўтказинг ва осонроқ иш бўлмайди, деб чалғитинг.
Бу ҳолатни инжилий нуқтаи назардан кўриб чиқиш учун, мен олдинига инжилий
талабларни ўрганиб чиқишга ва фақат кейингина кўпроқ бу талабларга тўғри келадиган
шахсларнинг рўйҳатини тузишни тавсия этдим. Кейин мен сурбетлик қилиб, тавсия этишга йўл
қўйдим, агар бундай шахслар йўқ бўлса ёки етишмаса, яхшиси яна бўш иш жойлари яхшироқ
фурсатгача бўш турсин. Атрофимдаги одамлар йўтала бошлашди, уларнинг юзларига қон югурди, раис эса мени мазаҳ қилиб устимдан кулди. “Сизнинг тавсиянгиз ўн центга тортади, лекин шу ўн
центга ҳеч бўлмаса автоматдан қўнғироқ қилса бўлади. Шубҳасиз, сиз бу ишда янгисиз!”. У ҳақ
эди: автоматдан қўнғироқ қилиш ўн цент эди ва бу чўпонлик фаолиятимнинг биринчи хафтаси
эди. Лекин кейинги ўн беш йил ва менгача бўлган хизматчиларнинг кўпчилигини гувоҳликлари
бошқача эди. Агар раис инжилий талабларни инобатга олишни рад этса, у ноҳақ эканлигига мен
юз фоиз ишонар эдим. Гап шундаки, жамоатнинг фахри тўғридан-тўғри биз уларни қандай
бажаришимизга боғлиқ..
Нима учун жамоатлар танлаш принципига қарши туришади? Биринчидан, бу принцип
ҳокимиятга эга бўлганни ҳокимлик балансини бузади; ҳа, бунга рози бўлиш қийин. Жамоатлар
“ўша пайтдаги эр кишилар” яратган тизим асосида йиллаб фаолият юритишган. Олдинги тизим
жамоатдаги “стаж”ни инобатга олган, ташкилотга нисбатан содиқликни, хизмат қилиш истагини,
“жамоат оқсоқоллари” орасида машҳурликни ва ҳар бирининг фикри бир хил қадрга эгалиги
ҳақида қоидага риоя қилишган.
Ҳар қандай иштиёқни қабул қилмагани учун танлаш бу тизимга хафв туғдиради. Танлаш
машҳурликни инобатга олмайди: у жамоат хизматчиси меҳнат сифатининг ўлчови ролида
чиқадиган ҳолисона инжилий андазалари асосида бўлиб ўтади. У таълим олиш ва тайёрланишни
ҳам талаб қилади. Кўп йиллар илгари “ўша эр кишилар” учун жуда тез-тез ва турли вазиятларда
ўтган таълим олиш ва тайёрланиш тугаган. Бунинг ҳаммаси эски тузумни титратади, янги принцип
ҳокимият асосларига зарар келтиради.
Иккинчидан, танлаш ўзгаришларга олиб келади. Одатда шундай, деб эътироз
билдиришади: “Менга, доимо муқаддас бўлиш — бу жамоатга бориш, ушр бериш, масиҳий
таълимот кенгашида хизмат қилиш ва хорда қўшиқ айтишдир, деб айтишарди. Энди эса менга –
тайёрловдан ўтишим кераклиги мен ҳосилдор шогирд бўлишим ҳақида айтишади; энди мен
гувоҳлик қилишимни, ўзим Муқаддас Китобни ўрганишимни ва фақат яқинларимни ўқитиш ва
тайёрлаш ҳақида ўйлашимни исташади. Менда ҳаммаси яхши, деб ўйлар эдим мен, энди эса
97
ҳаммаси ёмон бўлиб чиқмоқда. Мен жамоат етакчиси ёки хизматчи лавозимига мос келмайман”.
Шундай қилиб, танлаш принципи икки хафвни келтириб чиқаради, чунки хокимият асосларини
титратади ва олдиндан бошқарувчи томонидан белгиланган стандартларни сўроқ остига қўяди.
Қоидалар ўзгарганда халқ норози бўлади.
Янги тизим бўйича гўёки танлаш иштиёқли ўтмоқда, деб, жамоатлар шунинг учун қарши
турмоқдалар. Айнан мана шу эътирозни кўпроқ кўрсатишади. Биринчи иккитаси ўз остида
қандайдир асосга эга эдилар, бу ерда эса мағрурлик одамларни улар аслида қандай ўйлашларини
яширишга мажбур қилади. Демак, чўпонни иштиёқликда айблаш керак — бу энг ишончли ҳийла.
Эски тизимни тарафини олиб, бошқарувчи лавозимига тайинланган одамлар тегишли
тайёргарликдан ўтган эмиш, деб ва шунинг учун танлаш кўпинча иштиёққа асосланганини баҳона
қилишади. Ўқитиш фақат шогирд ва чўпон қалин муносабатда бўлганидагина натижали бўлиши
мумкин. Менимча, Исо бизга таниқли бўлган ўн иккитани танлаб, бошқаларни эса рад этгани, маълум бир маънода фаворитчилик (арзандачилик), деб атаса бўлади. Шубҳасиз, бир юз
йигирматадан ўн иккитани танлаш шогирдлар орасида шов-шув тарқалишига сабаб бўлди. Ҳатто
ўн икки шогирдларнинг ўзлари ҳам Шоҳликда махсус ўрин учун қайғуриб, қай бири устунроқ
бўлиши ҳақида қизиқиб, рашк туйғусига берилдилар. Бизнинг замонамизда ҳам жамоатларимизда
бундай ҳис-туйғулар нима учун бўлмаслиги керак?
Танлаш адолатсиз бўлиб кўринади, чунки у бошқача. Одамлар йиллаб шафқатсиз “жамоат
илоҳиёти” таъсири остида бўлишган. Масалан, кўпинча жамоатларда ҳамма гуноҳкор, деб
ҳисобланган, шунинг учун ҳеч ким стандартларга мос кела олмайди ва бунинг учун шунчалик
уриниш керакмикан? Бундай муносабатнинг ачинарли оқибати талабаларни энг кичик умумий
маҳражга олиб келгани бўлди: жамоатга боришни. Бундай фикрлашнинг маҳсули –
бошқарувчилар билан келишиш ва демак, бир-бирига ҳамда бутун дунё миссиясига хизмат қилиш.
Стандартларни ҳамма бажара оладиган даражага пасайиши танлаш ғоясини
бемаънилаштиради ва шунинг учун бу тизим энди иродасиз, ўзбошимча, ўз хоҳишларига эрк
берувчи ва хокимликка қўйилган бир қатор шахсларни чиқариб ташлай олмайди. Шу билан бир
қаторда фикрлари истаклар, шуҳратпарастлик ва иштиёқлар билан бошқариладиган
бошқарувчилар “терма солянкага” айланишади. Ҳа, иштиёқ билан. Агар сиз жамоатда
фаворитизмни ўстиришни истасангиз, унда сиз бошқарувчилар учун узун планкани пастроқ
қилишингиз ва шогирдликни рад этишингиз керак бўлади ва ўшанда иштиёқ жамоатга раҳбарлик
қилади. Агар инжилий талабларга жиддий ёндашмаса, унда эркатойларни эркалашга тўғри келади.
Павлус Тимўтийга чақириқ қилиб: “Худо, Исо Масиҳ ва танланган фаришталар олдида сени
қаттиқ огоҳлантираман: ҳеч бир ишда юз-хотирчилик ва тарафкашлик қилмай, бу буйруқларга
риоя қил” (1 Тим. 5:21).
Кенгроқ асосга эга бўлган яна бир эътирозни ҳамма ерда суришмоқда. Чўпоннинг ҳуқуқий
ҳолатининг ўзгаришлари ҳақида гап юритилмоқда. Исо каби, чўпон-“кардиолог” синчковлик
билан танланган бир неча кишига эътиборини қаратади ва шунинг учун, балки уни янги чиққан
аристократик мағрурликда айблашга асослари бордир. Лекин уларни бу чўпонлик эътиборидан
маҳрум қилади, деб ўйлаб, улар хато қилишади. Албатта, сифатлироқ чўпонлик ғамхўрлиги
фойдасига чўпоннинг шахсий эътиборини қурбонликка келтиришга улар ўргатилмаган ва ўзларига
бу тўғрида ҳисобот беришмайдилар. Унда хизмат сифати бошқа нарсадан ҳам кўтарилади, чунки
чўпон ўз хизматини жамоатининг масъулиятли аъзолари билан бўлишади. Жамоат танлашни сўзда
қўллаб-қувватлайди, аммо ишда эса — бу қонли жангдир.
98
Жамоат солиқ тўловчиларга ўхшайди. Давлат бюджетга оид танқисликни кичрайтириб, сарфлашларни қисқартиришини, аммо шу билан биргаликда, бизнинг пулларимизга ҳечам кўз
олайтирмасликларини ҳаммамиз истаймиз. “Албатта, биз бунинг ҳаммасига ишонамиз, лекин, бизнингча, бу нарса ҳозир жамоатимизга фойда келтирмайди”.
Танлаш “маҳсулотни” ҳимоя қилади. Барча фикрлар тенг, деб ҳисобланадиган ривожланган
демократик жамоада, таҳқирлаш — бу туриб қолган товар. Аммо жамоатимиз “шогирд”, деб
аталган сифатли “маҳсулот” чиқаришга тайёр бўлса, биз одамларни таҳқирлашга дуч келтирамиз.
Танлаш бу маҳсулотни ҳимоя қилади. Худо ҳар бир имонлини бир хил қадрлайди, чунки уларнинг
ҳаммаси – Унинг фарзандларидир. Бироқ Худо уларнинг ҳар бирига турли нарсаларни топширган
ва бу жиҳатда таҳқирлаш мавжуддир. Масиҳдан ташқари бўлганлар жамоат бошқарувчилигига
номзод бўла олишмайди. Ўта банд, заиф, сўнган, итоатсиз, лоқайд ва у ёки бу сабабларга кўра
яроқсиз, деб топилган масиҳийларни раҳбарлик лавозимларига қўйиш мумкин эмас. Худованд
ишида ёш ва малакасиз, эндигина келганлар мураббий бўлишларига имконият йўқ. Оддий соғлом
ақл Худованднинг ижоди орасидан кўпларни чиқариб ташлайди; бундай масиҳийлар ва
номасиҳийлар тенг равишда Худованд халқини бошқаришга лойиқ эмаслар.
Юқорида айтиб ўтилган гуруҳларнинг фикрини руҳий соғлом мураббийларнинг фикри
билан тенглаштириб бўлмайди. Жамоат малакали, яхши тайёрланган бошқарувчиларга қулоқ
солиши лозим. Агар жамоатнинг аниқ танлаш тартиби, тайёргарлиги ва одамларни бошқарув
лавозимига режалаштирилган кўтариш бўлмаса, жамоатнинг қарорлари ва хизмат сифати энг
кичик умумий маҳражга тенг бўлиб қолади.
Катта уюшма янги келган тажрибасиздан кўра, олдин кўпни кўрган, тажрибали
вице-президентнинг фикрига қулоқ солишади. Барчанинг фикри танлашсиз бир хил тан олинган
жамиятда ўта тартибсизлик устунлик қилади. Жамоат қатъиятсизликдан азоб чекади; бошқарувчиларга бошқаришга йўл қўймаганда, умумий фалажлик бутун танни ишдан чиқаради.
Умумий розилик принципи бўйича ҳаракат қиладиган жамоат, подали менталитетдан
азобланади: бутун йиғилиш қатнашчилари йўналиш ва коллективли масъулиятга нисбатан бир
қарорга келишга ҳаракат қилишади, аммо бу билан иш олға силжимайди.
Ундан ташқари, ҳаммани кўнглини топиш. Эски мақоллардан бирида, парламентда отдан
туя ясай оладилар дейилган. Ваниҳоят, комиссия ҳамма фикрларни бирлаштириб, Худони
режасини унутганда, “маҳсулот” энди шогирдга ёки мураббийга тўғри келмайди. Сабаби оддий: саёсатни ҳаваскорлар белгилайди. Бирорта ҳам ташкилот бундай тарзда бемаъни услубчиликни
ишлатиб, узоқ вақт фаолият юрита олмайди. Танлаш бошқарувни сифатига кафолат беради.
Ҳақиқий “маҳсулотнинг” ишлаб чиқариш режаси кучда қолганда, “техник текширув бўлими”
мавжуд бўлганда, жамоат руҳан соғлом бўлиб қолиб, ўз вазифаларини бажаради.
Танлаш сифатли “маҳсулот” ишлаб чиқаришга ёрдам беради. Бошқарувчилик
лавозимига муносиб одамларни қўйиш мақсадида танлаш, кейин эса уларни масъулиятли
ўринларга тайинланиши жамоатнинг юқори даражадаги ҳосилдорлигини таъминлайди. Жамоат
ўсади, унинг ижодий ёндашиши ва бутунлиги – кўпайиш ишида жуда керакли параметрлари эса, шикастсиз бўлиб қолади.
Танлаш жамоатни муаммолардан ҳимоя қилади. Ҳеч қандай назария ёки тизим
жамоатни келишмовчилик ва қарама-қаршиликдан халос қилмайди. Бунинг устига, масиҳий
99
хизмат учун қайғу одатдаги ҳол бўлиб қолади, деб жамоатга ваъда берилган (Юҳ. 16:33). Бироқ
аниқ қоидаларга риоя қилиш низоли ҳолатларнинг келиб чиқиш эҳтимоллигини камайтиради.
Дунёқарашли нуқтаи-назар, тизимлар ва ташкилланган шакллар жамоатни беҳуда тўқнашувлардан
сақлаб қолишга чақирилган.
Танлаш жамоатни икки ҳисса химоя билан таъминлайди. Биринчидан, танлаш ўз табиати
бўйича — бу бошқарувчи лавозимларга фақат энг яхшиларни тайинлашдир. Бу шуни англатадики, танлаш объектив, инжилий стандартлар асосида ўтказилади. Бундай танлашнинг яхши натижаси
— бу етишган, малакали бошқарувчи, жамоатнинг йўналиши ва услубийлигига нисбатан
“ҳамфикрлик”дир. Демак, бундай танлаш, биродарлар кенгашининг “терма солянка” иши учун хос
бўлган майдаликни олиб ташлайди.
Иккинчидан, танлаш ҳаваскорларни чиқариб ташлаш йўли билан ҳимояни таъминлайди.
Танлаш ўтказилаётганда, ўзбошимчаларни, ғаламисларни, ўргатиб бўлмаган жанжалкашларни ва
ўз манфаатларини кўзлайдиганларни четлаштирадилар. Ўзингизнинг объектив, стандартлаштирилган тизимингизга эга бўлиш учун сизга йиллар керак бўлади. Бу тизим
жамоатингизда ўрнатилганидан сўнг, танлаш масаласини ҳокимлик учун кураш текислигига
ўтказувчи бузғунчилар сизга ҳалақит беролмайдилар.
Танлаш объективлик намунаси бўлиб хизмат қилади. Одамларни чиройли сўзлаш эмас, намуна ўзгартиради. Бу болалар тарбияси, ишбилармон инновациялар, жамоатлар яратиш ва
албатта, Масиҳ Танида муносабатларга нисбатан тўғридир. Буюк топшириқ мураббийликни
“уларни амал қилишга ўргатиш” сўзлари билан белгиланади. Энг кучли тарбиялаш усули
намунадир: ота ва ўғил, бизнес соҳасида новатор ва катта уюшма, бошқарувчи биродарлар ва
оддий аъзолар. Ўғил қулоғини беркитиб отасини эшитмаслиги мумкин, бироқ отаси бераётган
намунадан у яширина олмайди. Катта уюшма ҳар нарсага шубҳа билан қарши туриши мумкин, лекин янгиликнинг самарадорлигини рад этишга кучи етмайди. Тан суст бўлиши мумкин, лекин
агар жамоат бошқарувчилари “маҳсулот” ишлаб чиқарса, жамоат уларнинг ҳаққонийлиги учун
хурмат қилмаса бўлмайди.
Жамоатнинг заиф жойи – бўлиниш, ички ҳардамхаёллиги. Жамоат ўз таълимотини ҳаётга
тадбиқ қилмасдан, унга усталик билан қарши чиқади. Улар минбардан туриб, масиҳийлар
гувоҳлик қилишлари лозим, деб ўргатишади. Аммо жамоат бошқарувчиларининг ўзлари
одамларни Масиҳга келтиришмайди, уларни Танга қўшишмайди, ҳақиқатда улар мана бундай
дейишади: “Биз сизларга гувоҳлик бериш лозим, деб айтамиз, аммо биз буни назарда тутмаймиз, чунки – бизга қаранг – биз ўзимиз гувоҳлик бермаймиз”. Шундай қилиб, халқни итоатсизликка
ўргатишади. Афсуски, баъзи жамоатлар бу ишда муваффақият қозонишмоқда.
Жамоат етакчиларининг ишлари сўзларидан фарқ қилишда тўхтамагунича, жамоатга
бирдамлик етишмай тураверади. Улар намуна бўлишлари учун, танлаш керакли стандартларни, усуллар ва жавобгарликни тавсия этади. Бошқарувчиларнинг чирйли гапиришлари ҳаёт тарзига
мувофиқлиги халқни шогирдликка жалб қилади ва жамоатни безайди.
Танлаш одамларга юксак интилишларни беради. “Ана, шогирд ўз устидан юқори
бўлмас. Аммо камолотга етгандан кейин ҳар ким ўзининг устозидай бўлур” (Лқ. 6:40).
Стандартлар қўйилгандан сўнг уларга риоя қилинса, халқ уни ўз-ўзидан керакли, деб қабул
қилади. Бош чўпон жамоатда ўрнашганидан сўнг, ҳамма мослашиши керак бўлган инжилий
стандартларни қўллайди.
100
Ўшанда ёшлар намуна олиши мумкин бўлган инсон пайдо бўлади; масиҳий бошқарувчи
қандай бўлишининг намунаси. Ўшанда одамлар ўз жамоатларининг феъл-атвори барқарорлигига
ва у қабул қилаётган қарорларнинг сифатига ишонч ҳосил қилишади. Ўшанда оқсоқоллар ўз
ортида қолдирганлари яхши қўлларга тушганига ишончи комил бўлишади. Ҳар қандай ишда, баҳслашувидан то суд жараёнигача, намуна ва насиҳатчи керак. Танлаш ҳақида таълимот
жамоатга ҳам уни, ҳам буни беради.
Бошқарувчилар орасида хаёлот бирдамлиги
Илоҳиёт саёзлигига ўтирган жамоатлар кам; услубийлик сув ости тошларида ҳалокатга
учраганлар анча кўпроқ. Яхши ўйланган ва ишда қўлланиладиган илоҳиёт услубийликни аниқлай
олади. Исо шогирдларни ўн икки сонли кичик гуруҳда тайёрлаган. Демак, биз ҳам кичик гуруҳни
шогирдликнинг асосий усули қилишимиз мумкин. Биродарлар кенгашининг, жамоат
бошқарувчиларидан ташкил топган ўша “терма солянка”, кичик гуруҳ қанчалик муҳим ва ундан
фойдаланиш масаласида фиклари бўлинади. Бировлар бундай гуруҳларни назорат қилиб бўлмайди
натижада, улар сохта таълимот манбаси бўлиб қолади, дейишади. Бошқалар улар агар турли
секталарга айланмасалар, ўз-ўзидан тарқалиб кетади, деб эътироз билдиришади. Учинчилар эса, улар билан шуғулланишнинг фойдаси йўқ, чунки жуда кам натижа беради, деб ҳисоблашади.
Жамоат бошқарувчилари кичик гуруҳларни ишлатиш режасида қандайдир ижобий
малакага эга бўлмагунича, низолардан қочиб бўлмайди. Мана сизга жамоатларни
заифлаштирадиган ва бўладиган юзлаб услубий жангларнинг мисоли. Чўпон-мураббий жамоат
етакчилари орасида хаёлот бирлигини ўргатиб ва ишлатиб кўпгина ана шундай муаммолардан
четлашади.
Етакчилар орасида хаёлот бирдамлиги — бу бошқарувчилар оарсидаги мақсадга яъни, жамоат “маҳсулоти”га нисбатан, аниқ хизматларнинг бошқа хизматларга нисбатан устунлиги, бу
мақсадга эришиш учун ишлатаётган услубий воситалар ҳақидаги келишув. Хаёлот ҳақида келишув
— бу Инжилда бирлик, деб аталган нарсадир. Бирлик — бу қисмларнинг мувофиқлигидир.
Квартет бир хил нарсани ижро этади, лекин тўрт овозда. Қатнашчилар бир пайтда бошлашади ва
тугатишади; улар ҳатто жўр бўлиб нафас олишади. Барибир уларнинг ҳар қайсиси, ҳаммасида бир
хил усубийликка қарамай, ўзича куйлайди. Уларнинг услубийлиги — бу мусиқадир; улар бир
мусиқавий пьесани танлаб, уни ҳар қайсиси ўзича ижро этишга рози бўлишди.
Нима учун жамоат бошқарувчилари ана шундай бирдамликка эга бўлаётгани ҳақидаги
фикрдан жамоатдагилар ғазабга тушишини тушуниб бўлмайди. Одамлар ўз бошқарувчиларини, улар ўзаро дўстона муносабатда бўлганида чўпон уларни ҳаммасини ўзига қаратиб олганида
айблашади; ёки чўпон ўзини “лаганбардорлар” билан ўраб олганликда айблашади. Яхши
бошқарувчи коллектив ичида одамлар ўзаро урушишлари керак деган тасаввурлари ғалати
кўринади ва умуман тушунарсиз ҳол. Гумонсираш муҳити энди истисно эмас, қоида бўлиб
қолгандек учрайди. Одамлар умумийликни ҳамжиҳатлик, деб қабул қилишади. Ҳамжиҳатлик
ҳамма муаммолар бўйича тўлиқ келишувни билдиради; бирлик — бу умумий мақсад асосида
келишувдир.
Узоқ вақтли ва ҳосилдор хизматида хаёлот умумийлиги ниҳоятда зарур. У хизматнинг
кўпайишида ҳам муҳим, айниқса, руҳан соғлом жамоатларни яратиш учун. Тайёрланган
бошқарувчилар ҳамма ерда шогидликни ривожланиши мақсадида тушунчаларнинг бир хил
тизимидан фойдаланишлари керак.
101
Хаёлот бирдамлиги жамоатнинг барча қатнашчилари томонидан эмас, бошқарувчилар
томонидан қўлланиши кераклигига эътибор беришингизни сўрайман. Йиғилиш умумий келишувга
яқинлашади, деб умид қиламиз, аммо бу ерда биз фақат бошқарувчилар даражасидаги хаёлот
умумийлиги ҳақида гапирмоқдамиз. Ҳозирги пайтда тез-тез ва турли вазиятларда жамоатлар
енгилтакликни кўрсатмоқдалар. Улар одамлардан жамоат низомига розилигини ва жамоатга
қўшилиш учун ҳуқуқ берадиган тегишли қоғозларга қўл қўйишга мажбур қиладилар. Расмий
аъзоликни ишлатадиган жамоат доимо аниқ стандартга эга бўлса ҳам, бу фақат бошланиши.
Кейинчалик, Масиҳнинг ёшига бориш йўлида ҳар бир жамоат аъзосининг ҳамма ўргатилаётган
жараёнлари регламентга солиниши ва расмийлаштирилиши зарур. Жамоатга расмий қабул
қилинишдан кўра, бунга жиддийроқ муносабатда бўлиш керак. Бошқарувчилар орасидаги
муҳимроқ келишувларга қараганда, жамоат кўпроқ кучини аъзолик келишувига сарфлайди.
Фалсафа ва услубийликка нисбатан бошқарувчилардан ҳамфикрликни талаб қилиш – жамоатининг
келажак манфаати учун ниҳоятда керакли.
Умумийлик принципини қўллайдиган бошқарувчи-мураббийнинг тўртта ўзига хос
сифатлари бор. Мен бу ерда уларни тасвирлаб бераман, кейинчалик эса уларни ҳаётда
қўлланишини тушунтираман.
У шогирдликка содиқ. Содиқлик — бу қатъий ишончдир. Қобилиятли бошқарувчи
шогирдликка содиқ, чунки унинг ўзи ҳам – шогирдликнинг “маҳсулоти”. Ишончлар — бу ҳаёт
малакаси орқали чиниқтирилган қарашларнинг аниқ системасидир. Мен уларни амалда
синаганман ва биламан, мана шунинг учун улар менинг ҳаётимни йўналтиришади.
Шогирдликка содиқлик, бошқарувчини Исо ваъда қилган (Матто 9:36–38) йиғим-теримда
қатнашишга мажбур қилади. Бу шуни англатадики, биринчилик рўйҳатида шогирдларни тайёрлаш
– қалбларни Масиҳга келтиришни ўрганишни хоҳлайдиган одамларни излаш ва улар билан вақт
ўтказиш туради дегани. Шогирдлик — бу хизматларни кўпайтирадиган ҳосилдорликнинг биринчи
сабабидир, деб ҳисоблайди у. Шогирдлик — бу кўпайишнинг сабаби ва кўпайишсиз Буюк
топшириқни бажариб бўлмайди, деб ўйлайди у.
Аммо бу таълимотни одамларга қандай етказиш керак? Жавоб ўзи келиб чиқмоқда: тайёрлаш дастури керак. Тайёрланган мураббийлар жамоатда тўсатдан, ўз-ўзидан, бирдан пайдо
бўлишмайди. Уларни йиллар мобайнида ўстиришади. Чўпон-мураббий йўналишни аниқлаб, у
топган йўлдан ҳамма қизиққанларни у билан бирга боришга сўрайди. Ўқитишга феъл-атвор ва
маҳоратни шакллантириш, услубий ва инжилий тайёргарликлар киради. Руҳий қобилиятларни ва
содиқликни синаш учун буларнинг ҳаммасига турли хизмат вазифаларини қўшиб ташлаш керак.
Исонинг Ўзи тавсия қилган ўқитишнинг олти босқичи одамларга ўтишга ёрдам беради:
“Уларга бу ҳақда сўзлаб бериш”, “Уни нима учун бажариш кераклиги тўғрисида сўзлаб бериш”,
“Уларга бу қандай қилинишини кўрсатиб бериш”, “Буни улар билан биргаликда бажариш”, “Уни
ўзлари бажаришсин” ва “Уларни ишга солмоқ”.
Ҳозирги пайтда, бизнинг жамоатимизда ўқишнинг бутун курсини ўтиш учун одамга
камида уч-тўрт йил керак. Фақат курсни муваффақиятли тугатганидан кейингина биз уни
бошқарувга қўйишимиз мумкин. Бу ерда вақт энг муҳим фактор бўлади. Руҳий етишиш учун вақт, доноликка эга бўлиш, керакли билим, феъл-атвор ва маҳоратни шакллантириш; ўз қалбини очишга
ва ўзининг “ман-манлигидан” халос бўлишга қўрқадиганлар, ўзбошимчалар, фитначилар, шуҳратпарастлар юзага чиқишлари ва чиқиб кетишлари учун, гап вақт ҳақида кетмоқда. Бу
жамоатни ҳимоя қилади ва хаёлотнинг умумийлигини таъминлайди.
102
У синалган мураббий. У энди ўзлари шогирдлар билан ишлаётган ўзининг шогирдларини
номларини айта олади. У Каломда, ибодатда, муносабат ва гувоҳликда мустаҳкам қилгани ҳақида
мисол келтириш камлик қилади, Масиҳга у олиб келганларни фақат эслатиш учун камлик қилади.
У ўзидек мураббий шогирдларини номларини айтиб ўтиши керак. Бу, улар яқинларини асосларга
ўргатгани ва у яқинлари энди ҳосил бермоқдалар деганидир.
У яна, жамоат хизматларини бошқараётган тайёрланган мураббийлар, истеъдодли
бошқарувчиларни кўрсатиши мумкин. Янги жамоат тузган унинг шогирдларидан бири намуна
бўлиши мумкин. Синалган мураббий, шогирдлик ва кўпайиш ҳурматга сазовор бўлган, мувофиқ
жамоат шароитининг яратилиши билан банд бўлган бошқарувчилардан бирининг ҳосилдорлигига
кўрсатиши мумкин.
Демак, у фақатгина одамларнинг бошқариш қобилиятига эга бўлмаган мураббийларни
эмас, аммо бундай қобилиятга эга бўлган ва бутун бир хизматларни ўстирган мураббийларни ҳам
ҳосилдорликка ундаган. Ҳосил келтирмай, сўзини ҳаётига тадбиқ қила олмаган ва чиройли сўзлай
оладиган, хонасидан чиқмайдиган илоҳиётшунослар энди маҳаллий жамоатларга кераги йўқ.
Бошқарувчилар неча йил хизмат қилганларининг унчалик аҳамияти йўқ; жамоатни
бошқариш ҳуқуқини улар вақт билан синалган, шогирдлик ҳосиллари билан тасдиқлашлари керак.
Албатта, бу стандртлар баланд, аммо мураббийлик хизматини бошқарадиганларнинг ўзлари
синалган мураббийлар бўлишлари зарур. Акс ҳолда ишонч йўқолади, қўйилган мақсадларга
эришувликнинг намунаси йўқ ва халқ қайтадан итоатсизликка ўрганади.
Бошқарувчилар ўз ишларига ёмон тайёрланганлари янада қўрқинчлироқ. Агар мен
шогирдларни тарбияловчи жамиятда жамоат етакчиси бўлишим керак бўлса, мен одамларни
ундаб, йўл-йўриқ кўрсата олишим керак, уларга қисман мажбуриятларни беришим ва ўз
шогирдларимни ўргатишим керак. Жамоатнинг энг муҳим бўлган хизмат фалсафасига ўргатишим
керак. Мен уларни хизматларини бажаришлари жараёнида ўсишга ва кўпайишга ўргатишим
лозим. Агар менда бу нарса бўлмаса, бу билан уларнинг ўзлари шуғуллана бошлаши даргумон.
Агар булардан ҳеч қайсисини бажара олмасам бутун тизим барбод бўлади, иш зарар кўради, шогирдликнинг моҳияти қаттиқ танқидга учрайди.
Ҳеч қачон бошқарувчи лавозимига синалмаган одамни қўйманг, чунки бу хизматни фақат
малакали, шогирдлар тайёрлашда синалгангина уддалай олади. Бу лавозимга у эришсин, акс ҳолда
у буни қадрламайди ва жамоат қатнашчилари унинг фикрлари билан ҳисоблашмай қўйишади.
У Муқаддас Китобни жуда яхши билади. Юқорида мен шогирдлар тарбияловчи чўпон
унинг фаолият юритувчи, умумий хаёлот системаси доирасида меҳнат қилиши кераклигини
айтгандим. Бу яхши ўйланган услубийлик инжилий асосларга ва тегишли илова воситаларига эга
бўлиши керак. Гап жамоатнинг бошқа бошқарувчилари ҳақида кетганда, улар хаёлотда биргаликда
бўлишлари керак. Амалда бу нимани билдиради?
Шогирдларни тарбияловчи чўпон Муқаддас Китобни амалда ишлата олади. У масиҳийча
имоннинг асосий ақидаларига ўргатиши, ҳимоялаши ва уларни тушунтириши керак. Агар бугунги
кунда барча қобилиятли бошқарувчилар жамоат таълимотини тушунтира олсалар, ҳимоя қилиб, аниқ ифодалай олсалар бу ажойиб – улар яхши маълумотга эгалар. Лекин бу камлик қилади. Улар
шогирдликнинг инжилий асосларини ҳам ўргата олишлари ва уларни тушунтириб ҳимоя ҳам қила
олишлари лозим.
103
Қобилиятли бошқарувчиларни қандай қилиб бунга ўргатиш мумкин? Махсус семинар
машғулотларида алоҳида назарияларни ўргатиш мумкин. Инжилий асосларга икки йиллик
курсларнинг ўсиш гуруҳларида ўргатиш мумкин. Жамоатнинг назариясини тасвирлаб бераётган, ўзи ўрганиши учун дарслиги ёрдамида “Келинг ва Мен билан бўлинг” деган фазага шогирдларни
ўтказгандан сўнг, кейинги таълимотларни ўтаказиш мумкин. Шогирдлик назариясини ўқитадиган
махсус йиғилишларни тайёрловнинг қисми қилиш мумкин. Мана бу ёндашиш кўпроқ самарали
бўлиши мумкин – сиз ўзингиз ўрганишингиз керак бўлган нарсага бошқани ўргатишдир.
Бошқаларни ўргатиб, ўзингиз ўрганасиз ва ўрганганингизни чуқурроқ билиб оласиз.
Тайёрланган мураббийни бошқарув лавозимига тайинлашдан олдин у синовдан ўтиши
лозим. Имтиҳон икки ёзма ишдан иборат: биринчиси, умумий масиҳий таълимотга тегишли, иккинчиси — бу шогирдликнинг услубийлик жиҳатидир. Бу тизим тайёрланмаганларни чиқариб
ташлаш жараёнида ўзини оқлади. Синовлар пайтида синовдан ўтувчи ҳозир ўқишнинг қайси
босқичида эканлигини аниқлайди. Бу тизим ўзларини билимдон қилиб кўрсатган одамларни
четлаштириб, жамоатни қўриқлайди. У бундай одамларни омадсизликка дуч келган лавозимдан
ҳимоя қилади. Бу тизим – кейинги руҳий ривожланишга тегишли васийлик ва маслаҳат бериш
воситаси ҳамдир. Кейин ёзма ишлар махсус суҳбатда муҳокама қилинади. Кафедрал қўмита
кучлари билан ўтказиладиган маҳаллий жамоатлар бошқарувчиларини чўпонлик лавозимига
сайлаш номзодларни ҳеч бўлмаса синовдан ўтказишни талаб қилади. Бошқарувчиларни синаш
жараёни (дунёвиийлардан ва клириклардан) такомиллаштиришга муҳтожлигини тан олиш керак.
Мендан жамоатимда жамоат етакчилари тайёрлаш дастури ҳақида сўзлаб беришни
сўрашади. Менинг жавобларим кўпчиликни ҳайрон қолдиради: “Тайёрлов жараёнидан ўтганлар
жамоат етакчиси бўла олади”. Тайёрланган жамоат етакчиси таълимга муҳтож эканлигини назарда
тутмайман, аммо хизматда керак бўлган унинг феъл-атвори, малакаси ва қобилиятлари аллақачон
ривожланган бўлиши керак. Жамоатнинг малакали бошқарувчиси кўпроқ фойдани юзаки
тайёрланиш пайтида эмас, жонли амалий бошқарувидан чиқариб олади. Жамоатни бошқариб, у ўз
билимларини чуқурлаштиради, маҳоратини оширади ва малакасини силлиқлаштиради. Шунинг
билан биргаликда у доноликка эга бўлиб, яхшироқ хизмат қилишга, кўпроқ ҳосил келтириб хизмат
доирасини кенгайтиришга ўрганади.
Агар сизнинг жамоатингиз бу принципларни жуда жиддий ҳолда ҳаётга тадбиқ этишга
киришса, унда, вақти келиб, унинг тайёрланган бошқарувчи-мураббийлари кўпаяди. Ундан
ташқари, мен кафолат бераман, бўш ўринлардан кўра, сизларда бундай одамлар кўпроқ бўлади.
У жамоатнинг услублари ва биринчиликларини қабул қилади. Хаддан ташқари
эътиборли бўлишнинг иложи йўқ. Сиз жамоатда шогирдлар тарбияси билан шуғулланувчи
бошқарувчи лавозимига таклиф этган кимса унинг услублари ва биринчиликларига розилик
кўрсатса ҳам, келажакда юрак хасталигига дуч келмаслик учун уни яна бир бор текширишга
эринманг. Шогирдларни тарбияловчи жамоатнинг услублари ва биринчиликлари унинг
мақсадларидан келиб чиқади. Гапириш керак бўлган жиҳатлари мана булар: мураббийликнинг
бош воситаси сифатида кичик гуруҳ, бошқарувчиларни танлаш, у ёки бу бошқарувчи лавозимига
бошқарувчилар ва номзодлар учун стандартлар. Хизматни марказлашган системадан
марказлашмаган системага ўтказиш масаласи бўйича ҳам келишувчилик бўлиши керак, жумладан, чўпонлик ғамхўрлигида, воизликда, ишларни бошқаришда ва хушхабар етказишда. Ҳамфикрликни
талаб қиладиган бошқа бир муҳим соҳалар бош чўпоннинг, профессионал хизматчиларнинг ва
жамоат етакчилари кенгашининг фаолиятларига тегишли. Янги жамоатлар яратиш сиёсати, миссионерлик хизматига жамоатнинг даромад қисмидан ҳеч бўлмаганда ушр билан келишув
бўлиши керак. Маҳаллий жамоатнинг бетакрор индивидуаллиги жамланган бу ва кўпгина бошқа
хусусиятлар бошқарувчилик лавозимига номзоднинг розилиги талаб қилинади.
104
Ҳеч қачон биргаликда ишлаш учун сиз билан бир хил хаёлотга эга бўлмаган ишчиларни
жалб қилманг. Нима учун ундай қилиш мумкин эмас? Чунки хизматингизнинг кўпайиши
бўлмайди. Ойга космик кемани юборганда, уни қандайдир градусга йўналишдан четлашиши ҳеч
қандай ролни ўйнамайди. Аммо мана, кема белгиланган нуқтасида ва бу ерда шу нарса равшан
бўлдики, старт пайтидаги бир градус четлашгани мақсаддан минг мил оғиб кетишига олиб келди.
Агар биз ҳосил келтирадиган ва кўпаядиган шогирдларни ўстиришни истасак, унинг
бошқарувчилари хаёлотнинг бирлик принципини ишлатиши лозим.
Жавобгарлик
Жавобгарликсиз шогирдларни тарбиялаш мумкин эмас. Албатта буни қилиш мумкин, деб
ўйлаш, демак, болаларни интизомга бўйсундирмасдан ўстириш, нуфузга эга бўлмасдан полкларни
ўз изидан олиб бориш ва низомсиз компанияни бошқариш мумкин, деб ҳисоблашдир. Буюк
топшириқни бажаришда жавобгарлик поезд учун темир йўл каби. Энг кучли локомотив темир
йўлсиз жойидан жилмай тўхтаб қолди. Унинг бутун кучи пучга айланади; у хайдовчининг
ихтиёрга бўйсунмайди. Механизмни кераклича ишлатиш учун темир йўл керак.
Масиҳ ишида, ҳеч ким жавобгарлик кучини ишлатмагани учунгина қанчалик куч ва
ижодий имкониятлар йўқотилган. Севимли йўналишсиз ва қатъий қоидаларсиз жамоат
ўзбошимчаликдан азоб чекмоқда. Аралашмаслик сиёсати камдан-кам ҳолатларда мақсадга олиб
келади.
Бу маҳсулот сифатини текшириш усулидир. Жавобгарлик, унинг Худо томонидан
қўйилган одамнинг истагини масалаларни бажариш учун йўналтиришга йўл қўйиб, биргаликда
яхши ниятли мақсадларга эришишга ёрдам бериб, алоҳида бир шахсни ва жамоатни
қўллаб-қувватлайди ва интизомга бўйсундиради. Исо белгилаб берди: “...бориб, барча халқлардан
шогирд орттиринглар.... Мен сизларга буюрган ҳамма нарсага амалга қилишни уларга
ўргатинглар” (Мт. 28:19–20).
Худо буюрганни амал қилишга ўргатиш, демак одамларни бўйсунишга чақириш, уларга
далда бериш, интизомга ўргатиш, қўллаб-қувватлаш ва таълим беришдир; бунинг ҳаммаси
қайсидир миқдорда давомли руҳий ривожланиш учун ниҳоятда зарурдир. Жавобгарликнинг
мақсади руҳий етукликка кўмаклашиш, Танда художўйликни қўллаб-қувватлаш ва жамоатга доғ
туширувчи, зомин келтирувчи ва Масиҳ номига иснод келтирувчи одамлардан уни қутултиришдир
(Тит. 3:10; 1 Тим. 5:15–19).
Жавобгарлик масиҳийлар ўзбошимча бўлганлари учун зарур. “Ҳаммамиз қўйлар каби
адашиб юрганмиз, ҳар биримиз ўз йўлимизда айниганмиз...” (Иш. 53:6). Масиҳийлар, улар устида
ҳоким бўлмаса биргаликда ва севги билан ўз хоҳишларича меҳнат қила олмайдилар. Бу инсон
табиатига исёнлик жамиятининг таъсирини қўшинг – сиз хокимиятга қарши чиқувчи икки зўравон
кучларга дуч келасиз.
Чак Суиндолл (Chuck Swindoll) замонавий маданиятни шундай тасвирлайди: Ҳатто давлатимиз президенти келтирган хафачиликни биз кечирмаймиз. Биз қўрслик қиламиз, муштга мушт
қайтарамиз, ўч оламиз. Биз ҳар қандай кичик бир сабаб учун қарши туриб, судлашишга тайёрмиз. Бизнинг
миллий феъл-атворимизни кўрсатадиган бўйсунувчи Минитмен ўрнига, юқори лабини нафратланиб
105
қийшайтирган, очиқ оғзи билан ёмон сўзларни айтаётган ва муштини осмонга қаратиб, пўписа қилаётган янги
хайкал бизнинг ҳозирги дунёмизни яхшироқ ифодалайди. Ҳимоя, қаршилик, ёвузлик ва қасос – мана бизнинг
замонавий “услубимиз”.
Чўпон-мураббий оқимга қарши сузаётганини билади. У жавобгарликсиз шогирдларни
тарбиялай олмаслигини тушунади. У халқни Худога итоат қилишга ўргатмаганида вақтни бехуда
ўтказганини сезади. Итоаткорликсиз шогирдлик бўлмайди. Ҳокимиятга бўйсунмасдан ҳақиқий
таълим олиш бўлмайди. Ҳокимларга бўйсуниш — бу Худога итоаткорликни синашдир.
Мураббийга қулоқ солмаган, усуллар устида ишламаган, ўйин маҳоратини ўткирламаган
футбол командаси ютқазади. Бошқарувчиларга бўйсунмаган масиҳий эътиқод ҳақиқатларининг
асосларини ўрганмайдиган, бу принципларни ҳаётда фойдаланмайдиган жамоат ҳам мағлубиятга
дуч келади. Жамоатда тартиб-интизом устун туриши керак; одамларни фақат далда ва бошқа
одамларнинг руҳлантирадиган ёрдами жиловлайди. Улар ўзларини корпоратив нормаларга
бўйсундиришади ва бош эгишади; улар шахсан ўзиникини ижтимоий нарсаларга бўйсундиришади; натижада, Тан хурсанд ва тетик бўлади.
Тан симфоник оркестр каби уйғунлик билан фаолият юритиши керак. Коринфинликларга
Биринчи Мактубида Павлус ишлатган сўз русча симфония сўзи билан бир хил ўзакка эга. “...Худо
эса баданни
мувофиқ, “тузди” сўзи ҳам ўша маънони англатади. Истаган “маҳсулотни” ишлаб чиқариш учун, дирижёрнинг кўрсатмаларига риоя қилиб ва қатъий тартиб-интизомли бўлиб, оркестрантлар
умумий мақсадга интилишлари зарур.
Чўпоннинг энг муҳим вазифаси – васийлик остидагиларини Худога итоаткор бўлишга
ўргатишдир. Жавобгарлик — бундай таълим беришнинг зарур бўлган қисмидир. Бўйсуниш учун, итоаткорлик керак (1 Бутрус 5:5–6). Агар одамлар ўз Худоси олдида ва мукаммал эмас бўлган, аммо Худо томонидан қўйилган мураббийлар олдида итоаткор бўлишни исботламасалар, унда
улар шогирд эмаслар ва Буюк топшириқни бажариб бўлмайди. Жамоатнинг энг катта
парадоксларидан бири – танлаш ва жавобгарликка нисбатан инжилий буйруқларни
менсимасликдир. Ундан оғирроқ ғамхўрлик чўпонда бўлмайди. Масиҳийларни, бошқарувга
эришиш кераклигини ва жамоатнинг ҳамма аъзолари маҳаллий жамоат ҳокимлигига жавобгарлик
бошқалардек бу ҳам хизмат эканлигини ўргатиш керак. Аммо шогирдларни тарбияловчи чўпон бу
ниҳоятда зарур бўлган ҳақиқатларни одамларга тинмай ўргатиши лозим. Жамоат уларга таяниши
керак, акс ҳолда, мураббийлик заифлашади ва жамоат “маҳсулотининг” сифати энг кичик умумий
махражга келиб қолади. Жавобгарлик “маҳсулотнинг” сифатини таъминлайди.
Бу бошқарувчиларга ёрдам беради. Мен Худо олдида шахсий мажбуриятлар ҳақида
ажойиб ваъзлар эшитишга муяссар бўлганман. Бир куни мен Масиҳ олдига келаман ва У менинг
ишларимни баҳолайди. Коринфликларга Биринчи Мактубида Павлус яхши ниятда қилинган
ҳаракатларни олтин, кумуш ва қимматбаҳо тошлар билан таққослайди. Худбинлик ниятида
бажарилган ишларни эса у дарахтга, сомонга ва хашакка ўхшатади. Бундай хизматнинг ички
интилишларини Худонинг синаётган нигоҳи кўрганда, Унинг суд олови бизнинг ишларимизни йўқ
қилади (1 Кор. 3:10–15).
Жамоатнинг энг ҳаяжонли онгларидан бири, Худонинг кўзларида ўз ҳаётингизни қандай
муносиб қилиш ҳақидаги ваъз охирида келади. Ўшанда ҳар бир масиҳий эшитишни истаган
сўзларни воизхон шивирлайди: “Яхши, меҳрибон ва вафодор қул!”. Хона “омин” деган ахил садога
ва бу мақсаднинг муҳимлигини бошқа маъқуллашлар ва масиҳий хизматнинг маъносига тўлади.
106
Раҳм-шафқат туфайли танланган масиҳий қиёмат куни Худонинг олдида туриб нима деб
жавоб бериши мени доимо қизиқтиради. У ҳар бир сўз ва иш учун ҳисобот талаб қилади–ку, лекин
бу нарса кўпчилик имонлиларни ташвишлантирмайди шекилли. Менимча, абадийликда натижага
эга бўлган, жавобгарликни қабул қилувчи масиҳийлар кўпинча жамоатдаги жавобгарлик
принципига кўпроқ қарши чиқишлари пародоксдир. Бундай қаршилик қаердан?
Бир қарашда бу саволга жавоб аниқдай туюлади: Мен, воқиф, қудратли, адолатли Худо
олдида ўз зиммамга мажбурият олишга тайёрман, аммо биродарим жамоат етакчисининг истагини
бажаришга ҳеч қандай хоҳишим йўқ. Бу мулоҳаза икки гуноҳни кўрсатади. Биринчи гуноҳ — бу
мағрурликдир: Мен одамга эмас, Худога итоат қиламан. Бу дақиқада бу қанчалик беъмани
эканлигини унутайлик. Полиция, IRS, шаҳар, штат, федерал ҳукумати ва Диснейленд ҳақида
унутайлик. Масиҳийлар Худога ишлар билан эмас, оғизлари билан хизмат қилишлари яхши
маълум. Шундай ибора бор: “Худога одамлар кредит беришга тайёрлар, лекин нақд тўлашга эмас”.
Агар мен ўша ерда ҳам мажбурият олсам, унда мен уни қабул қиламан. Агар у менга бу ерда ва
ҳозир ҳалақит бераётган бўлса, мени тинч қўйинг.
Бу бизни, одамларга итоаткорликни насиҳат қилиш муаммосига қайтаради. Агар жамоат
аъзоси фақат футуристик, узоқлашган, “жаннат” жавобгарлигини қабул қилса, унда уни қандай
қилиб Худога хизмат қилишга ўргатиш мумкин. Қандай қилиб у кичик гуруҳ хизматининг
маъносини ва кераклигини ўзлаштиради? Агар улар қаршилик кўрсатсалар қандай қилиб гуруҳ
етакчиси шогирдларни ўргата олади ва солиҳона йўл тутишга чақира олади?
Тўғрисини айтганда, маҳаллий жамоатнинг бошқарувчиларига бўйсунишни истамаган
одамга ишонч кам. Уни етаклаш учун таянадиган асос йўқ. Истаса – рози бўлади; истамаса –
қарши бўлади. У Худованднинг ижодини кўрмай, кўр каби яшайди. У беҳуда азоб чекади, чунки
Масиҳдаги биродарларининг ёрдамини қабул қилишни истамайди. Жамоат бошқарувчиларига
нисбатан итоатсиз бўлгани туфайли, унинг баъзи азоблари муқаррардир, лекин кўпгина ҳолда улар
беҳуда.
Маҳаллий жамоатнинг бошқарувчиларига бўйсунишни истамаган одам яна бир гуноҳга
йўл қўяди. У Худонинг ҳокимлиги билан маҳаллий жамоат ҳокимлиги орасида фарқ бор, деб
ҳисоблайди. Албатта, Худо ва Унинг ёрдамчилари орасида муҳим фарқлар бор. Худонинг
ҳокимлиги баркамолдир, Худо ёрдамчиларининг ҳокимлиги баркамол эмас. Худо ҳеч қачон ҳато
қилмайди, Унинг ёрдамчилари эса ҳато қилишлари мумкин. Худованд ҳукми адолатлидир; Унинг
ёрдамчиларини фикрлари ҳатосиз эмасдир. Жамоат хизматчилари ҳатоларга йўл қўйишларига ва
камчиликларига қарамай, уларнинг ҳокимлиги – Худодандир. У Худодан келиб чиқади, уларнинг
ҳокимликка нисбатан итоатсизлиги, қарама-қаршилиги ёки рад этишлари — бунинг ҳаммаси
Худога қаршидир.
Бошқа бошқарувчиларга нисбатан ишлатилаётганидек, бу инжилий принципни маҳаллий
жамоатнинг хизматчиларига ишлатса бўлади:
Ҳар бир одам ҳукмрон ҳокимиятга бўйсунсин. Чунки Худо буюрмаган ҳокимият йўқ, мавжуд
ҳокимиятларнинг ҳаммасини ҳам Худо тайин этган. Шунинг учун ҳокимиятга қаршилик кўрсатган Худонинг
амрига қарши чиққан бўлади. Қаршилик қилувчилар эса ўз-ўзларини ҳукмга дучор қиладилар.
Бу оятнинг таълимотини тўғри тушуниши шунда-ки, агар шу ҳокимият Худованд
қонунларига қарши ишлар қилишга мажбур қилмаса, дунёвий жамиятда масиҳий ҳар қандай
107
ҳокимликка бўйсуниши мажбур. Лекин агар ҳокимият масиҳийга ибодат қилишга тақиқласа, бунга
бўйсунмаслик керак. Агар IRS жамоатга абортларга қарши чиқишини ва унинг ташкилотига солиқ
солишга тўғри келмайдиган ҳуқуқидан маҳрум қилишга буюрса, унда жамоат IRSнинг
буйруқларини рад этиб, қутулиб бўлмайдиган жазоларга тайёр бўлиши керак.
Бир томондан, бу оят ҳар қандай ҳокимият Худодан эканлигини кўрсатади. Лекин бу ҳолат
масиҳийларни унчалик ташвишлантирмайди шекилли. Агар дунёвий ҳокимият, масалан, номасиҳий полиция мансабдорлари, мэрия ва автоинспекция хизматчилари баъзи масиҳийларга
нисбатан қандайдир чоралар кўрса, буни жамоатга ҳам қўлласа бўлмайдими? Шубҳасиз, қўлласа
бўлади! Агар жамоат бошқарувчилари масиҳийларни Худованд қонунларини бузишга мажбур
қилса, бундай бошқарувчиларни четлаштириш шарт. Аммо бошқа ҳамма нарсада масиҳийлар
жамоат бошқарувчиларига бўйсунишлари зарур.
Маҳаллий жамоат бошқарувчилари хатосиз эмасдир. Вақти-вақти билан у даҳшатли
бўлади. Унда албатта, унинг кўрсатмаларини рад этиш зарур. Жамоат бошқарувчилари ахлоқ ва
назария соҳасидаги аниқ инжилий таълимотдан четлашганда, улар бу учун жавоб беришлари
керак. Агар улар ўз ишларини уддалай олмаганлари исботланса, уларни фош қилиб, керак бўлса
четлаштириш зарур (1 Тим. 5:17–21).
Ҳокимиятга бўлган итоаткорликка нисбатан икки фикр бор. Биринчидан, ҳокимият
Худодан. Ҳокимиятга қарши чиқиш – Худога қарши чиқишдир. Иккинчидан, Худо мени
бўйсунишимни истайди. У мағрурларга қарши, аммо камтарларга иноятлидир. Камтарлик менга
Унинг ҳокимятини ҳимоясида бўлишимга имкон беради; бу мени таълим олишимга қобилиятли
қилади; ажойиб бир куни, бу нарса мени яна ҳам кераклироқ мураббий бўлишимга кўмаклашади.
Шундай фикр юритиб, кейинги қадамни қабул қилиш керак — бу мураббийларга нисбатан
Масиҳнинг бир маъноли, аниқ бўйсуниш буйруғини кўриб чиқишдир. Бу ердан нима учун
мураббийларга жавобгарлик кераклиги тушунарли бўлади: “Ўз жамоат бошлиқларингизга итоат
қилинглар, уларга камоли эҳтиром билан бўйсунинглар. Чунки улар ҳисобот берадиганлардек
ҳамиша жонларингизни қўриқлаб турадилар. Бу ишни эса оҳу нола билан эмас, балки севинч
билан бажо келтирсинлар. Агар буни оҳу нола билан қилсалар, сизларга фойда бўлмайди” (Ибр.
13:17).
Маҳаллий жамоатнинг бошқарувчилари қандай қилиб ҳокимликка келганининг аҳамияти
йўқ. Балки бу ерда мана буни таъкидлаш керакдир: агар мураббийларга бўйсуниш керак бўлса, унда уларни жуда синчиклаб танланглар. Бошқарув лавозимларга жамоат номзодларни
кераклигининг объектив стандартларига эга бўлиши керак. Яъни, бошқарувнинг сифатини
таъминлаш учун, танлаш ўтказиш лозим.
Жамоат бошқарувчилари бошқаришлари, идора қилишлари керак; бошқаларни эса Худо
уларнинг буйруқларига бўйсунишга чақиради. Итоаткорлик ва бўйсуниш — бу бир медалнинг
икки томонидир. Жамоат аъзоси сифатида мен уларга қулоқ соламан ва уларнинг ҳокимлигига
бўйсунаман – уларнинг малакасига, билимига, иродасига эмас, уларнинг ҳокимлик лавозимига.
Гап уларнинг кимлигида эмас; гап мураббийларимиз ҳаётимизда нимани ифодалашларидадир.
Улар мени ҳимоя қилганлари учун мен итоаткорман. Итоаткорлик — бу ҳаракатдаги
итоаткорликдир. Мен фақат қўйилган ҳокимиятга бўйсунишга қарор қилганим учунгина
мураббийларга итоаткор бўламан. Итаоаткорлик, баъзан мен билан жамоатнинг ўртасида
бўладиган қарама-қаршиликдан қочиб қутулиб бўлмаслигини билдиради. Агар менинг иродам ва
жамоат ўртасида ҳеч қандай қарама-қаршиликлар бўлмаганда, унда менинг итоаткорлигим ҳақида
гапирмасак ҳам бўлар эди. Жавобгарлик ҳам бошқарувчиларга, ҳам бошқариладиганларга керак.
108
Бу йиғилишнинг қизиқишларини ҳимоя қилади. Етакчилар сиз ҳақингизда ғамхўрлик
қилиш учун тайинланганлар. Буни кўпинча нотўғри тушунишади. Кўпчилик одамлар жамоат
олдида ҳисоб бериш мажбурияти ҳақида салбий тасаввурга эга. Бу тасаввур кўпинча биродарлик
кенгаши одамларни чуноҳлари учун жазолаши билан чегараланади. Баъзан жамоат
тартиб-интизоми жуда муҳим. Бироқ мураббийлар жамоат ҳақида ғамҳўлик қилади деган сўзларни
кенгроқ ва позитив маънода тушуниш керак.
Одамлар ҳақида ғамхўрлик қилиш бу фақат тушунтириш, ёмонлик қилганларни тўғри йўлга
солиш эмас, аммо яхшилик қилаётганларга ёрдам бериш ҳамдир. Чўпон-мураббий ва бошқарувчи
биродарлар одамларни солиҳ ҳаёт ва хизматга йўналтириб, уларга ёрдам беришлари зарурдир.
Мана шунинг учун, муваффақиятли бошқариш учун корпаратив қадриятларни белгилаш шунчалик
муҳим. Мураббийлар йўналишни аниқлаб, ўз зиммаларига уларга белгиланган ҳокимликни олиб, жамоатни умумий, келишилган қадриятлар ва мақсадларга етаклашлари зарур.
Ёдингизда бўлсин, чўпон бўлиш — бу одамларга улар истамаган ишларини бажаришга
ўргатиш демакдир, ўшанда улар Худо уларни қандай кўришини истаса, шундай бўла олишади. Бу
бошқарувчиларнинг қўлларини бўшатиб, уларга одамларни ўзларини (бошқарувчиларни) кўрсатмаларига кўра юришга мажбур қилишга ҳокимлик бериш деганидир. Акс ҳолда итоаткорлик
ва бўйсуниш — бу фақатгина қуруқ сўзлар бўлиб қолади.
Қавмнинг итоаткорлиги ва бўйсуниши мени хизматимда йўналтиради, далда беради ва
мени ҳар қандай тартиб бузилишларидан асрайди. Жамоат корпаратив қадриятларни эътироф
этганда ва менга бўйсунганда, мен жамоат ишига етарлича улушимни қўшаман.
Бу нарса хизматни қувончга айлантиради. Бошқарувчилар кўпинча ёмон, ночор ва
қайғули бўлишади ва бўлиши мумкин. Улар кўп одамларни дадил интилишдан ва ҳаётий кучдан
жудо қилишди. Берилган матнга қараганда бу оғир юк бўлиб қолмоқда. Оғир юкка айланган
бошқарувчиларнинг муаммоси бутун жамоатга даҳлдордир. Бошқарувчиларнинг муваффақияти
учун бошқариладиганлар ва бошқарувчилар бир хил масъулиятга эгадирлар. Аммо
бошқарилаётганлар умумий муваффақиятсизлик ёки ташкилотнинг барбод бўлишини
масъулиятини бошқарувчиларнинг зиммасига юклашга мойиллар.
Бошқарадиганларнинг муваффақиятлари асосида бошқа нарсаларга қараганда, итоаткорлик
ва бўйсуниш ҳам бўлиши керак. Жавобгарликсиз бошқарув бўлмайди. Кўриб чиқилаётган матндан
келиб чиқаётган энг муҳим буйруқ – мураббийларга итоат қилинг, чунки, агар сиз уларга
бўйсунмасангиз, унда “... бу сиз учун зарарлидир” (Иб. 13:17). Бошқарилаётганлар ҳам, бошқарувчилар ҳам қарама-қаршиликка қодирлар. Келинг солиштирамиз, кимда бу
қарама-қаршиликлар кўпроқ ва кимга улар кўпроқ бахтсизлик олиб келади. Шубҳасиз, бу ерда
биринчиликни бошқараётганлар олади. Замонавий маҳаллий жамоатнинг кўпроқ мусибатлари
одамларнинг ўз мураббийларига бўйсунишга истамаганидан ва уларга қулоқ солмаганларидан
келиб чиқади.
Баъзи йиғилишларда ўз бошқарувчиларининг интилишларини ва улар қабул қилган
қарорларини эътиборли, деб ҳисоблашмайди. Улар бундай бошқарувчиларга қарши туришни
яхши, деб билишади. Бу жамоатларда бошқарувчиларнинг ҳамма таклифлари қаршилик билан
қабул қилганлари яхши таниш. Бу жамоатларда аъзолик мажлислар Масиҳ номини уятга
қўйишади. У ерда жанжаллашадилар, баҳслашадилар, сиёсий савдолар ўтказишади ва баёнотлар
билан чиқишадилар. Бу ерда Муқаддас Китоб эмас, кўпроқ Roberts Rules of Order иш кўрсатади.
109
Ҳолатларнинг ҳақиқий сабаблари жуда кўп, лекин бошқарувчиларга имон ва ишончнинг
қисман ёки тўлиқ йўқлиги асосий муаммо бўлиб қолмоқда. Йиғилиш меҳрибон бошқарувчиларга
итоаткор бўлиш фойдаси ҳақида ҳеч нарсани билмаса, бундай ҳол доимий равишда бўлади.
Бундай йиғилишлар кўпинча ва турли ҳолларда муносиб бошқарувчиларга эга бўлишмайди.
Шунинг учун устидаги хокимликни қадрини билишмайдилар. Ҳокимиятсизлик шароитида
бошқарувчиларни тайёрлаш ва бошқарувчи лавозимига эга бўлишни истаганлар учун баланд
талабларни қўйишдек корпаратив қадриятлар жамоатнинг биринчи ўринга қўйилган нарсаларидан
чиқарилиб ташланган. Бу жамоатларда бошқарувчиларни танлаш керакли ўринни эгалламаган.
Агар одамлар бошқарувчиликнинг муҳим роли ва бўлажак бошқарувчиларга дуч келадиган қаттиқ
талаблар, тайёрлаш ва қийинчиликлари ҳақида билганларида эди, уларнинг ортидан боришар
эдилар. Танлашнинг холис мезонлари, таълим бериш ва тайёрлаш, ишонч, инжилий стандартлар
— буларнинг ҳаммаси бўлмаса, унда етакчиларни етакланадиганларни бошқаришга қўл урганлари
учун афсусланишларига мажбур қилишади.
Ибронийларга Мактубнинг муаллифи етакчиларга нисбатан шубҳаланиш бўлса, етакланувчиларга бу зарар келтиради, деб таъкидлайди. Бу Худо бундай жамоатларда яратишга
режалаштирган яхшиликларнинг кўпи рад этилади дегани. Агар йиғилиш ўзининг шахсий
корпаратив қадриятларига бўйсуниб итоат қилмаса, одамлар томонидан қабул қилинган ҳамма
қарорлар кичик умумий маҳражга келиб қолади.
Бу гуруҳ болалардан улар нима қилишни исташлари ҳақида сўраган ҳолни эслатади. “Баҳо
олиш учун, сиздан бирор фойда бўлиши учун, ўзингизни яхши тутишни ўрганиш учун мактабга
боришни истайсизми? Ёки сиз куни бўйи ўйнашни, ширинликлар еб, истаганингизни қилишни
хоҳлайсизми?”. Жавоб аниқ. Тўғрисини айтганда, кўпгина жамоатлар уларга нима фойдали
эканини ўзлари ҳам қарор қила олмайдилар. Улар қўйлар; улар чўпон изидан боришлари лозим.
Афсуски, лекин жамоат у қандай бўлиши аниқ бўлса ҳам, ўзини қандайдир кичик нарса
қилиб кўрсатади, чунки Худонинг белгилаганини етакчилар хавф остига қўйишди. Мана шунинг
учун Ибронийларга Мактубнинг муаллифи, етакчиларга нисбатан итоатсизлик ва бўйсунмаслик
етакланувчилар учун фойдали эмас, деб айтади.
Бу принцип жуда яхши аниқ: жамоат ҳосил олиб келиши учун бошқарувчиларга
бошқаришга рухсат этиш керак. Акс ҳолда етакчилар ғамга тўлиб ўксина бошлашади, етакланадиганлар эса керакли ва исталган нарсаларни қабул қилишмайди. Ўз етакчилари изидан
бормаслик — бу энг ёмон ҳолда ўз-ўзига нисбатан хоинликдир.
Мактуб муаллифининг айтишича, агар етакчилар итоаткор етакланувчиларнинг қалблари
ҳақида хурсандчилик билан ғамхўрлик қилишса, бу қувонч бутун жамоатга тарқалади. Қувонч —
бу бахт эмас. Бахт (happiness) сўзи вазият (happenstance) сўзидан келиб чиқади. Қулай вазиятлар
мени бахтли қилади; ноқулай вазиятлар эса бахтсиз қилади. Қулай вазиятлар жамоатни яхши
етакчилар ва содиқ етакланувчиларга ҳамроҳлик қилади. Кўриб чиқилаётган матн етакчиларнинг
буйруқларини бажараётган жойда қулай вазиятлар кўпроқ бўлади, деб ўргатади, ғамгинликлар эса
камроқ бўлади. Аммо қувончга қайтайлик. Одамлар вазиятга қарамай қувонадилар. Қувонч — бу
эсон-омонликнинг чуқур ҳисси бўлиб, сизни Худога итоаткорлигингизни ва бўйсунишингизни
билганингизга асосланади.
Ҳа, мураббийлар қувонишади, лекин қувонч ўз-ўзидан, беихтиёр ва осон келмайди.
Шундай бўлса ҳам, ҳатто энг бахтсиз мураббийлар катта қувончни ҳис эта оладилар. Исо
хурсандчилик билан азобли тақдир йўлидан борди. Кўп масиҳийлар даҳшатли жисмоний
қийноқларни бошидан кечириб, қувонч билан ўз ҳаётини Масиҳга бағишлаганлар. Сизинг
110
ҳаётингиз маънога тўлганидан, сиз қўйилган мақсадларга эришганда, ишларингиз Худога
ёққанидан қалбингиз қувончга тўлади.
Бошқарувчилар ҳаракатлари беҳуда кетмаганлигини кўриб қувонадилар. Ҳар қандай
қийинчиликлар ва кўп тўсиқларга қарамай, бир мақсадда улар билан тенг меҳнат қилаётган
етакланувчиларни йўналтиришади ва етакчилар каби етакланувчилар йиғиндиси қувонади.
Шубҳалар кетиб, ишонч пайдо бўлади: етакчилар масъулиятли, етакланувчилар умумий мақсадга
бўйсунишади. Бирга олиб бориладиган меҳнат муваффақиятли бўлади, етакчи ва
етакланувчиларни қонуний муносабатлар бирлаштира бошлайди.
Жамоат нимадандир бошлаши керак. Яхши етакчилар ва содиқ етакланувчилар — бу кўп
йиллар давомида биргаликда қилган ҳаракатларининг ҳосилидир. Ишончдан бошлаш керак.
Етакчилар танланган ва ҳокимият уларга берилган. Етакланувчилар ишонч билан яшашади; улар
шундай дейишганидек: “Сизлар бизни бошқаришларингиз мумкин, деб ҳисоблаймиз; энди
ҳаммаси сизга боғлиқ. Бошқача айтганда, сиз муваффақиятга эришишларингиз учун, биз
ёрдамимизни аямаймиз; биз хатоларингиз учун илтифотли бўламиз; қўпол таълимотли ва ахлоқий
янглишишларингиздан ташқари, биз сизларга тақлид қиламиз”. Бундай асосда қуриш мумкин.
Танланган етакчиларни ҳурмат қилишга ва қулоқ солишга биргаликда қабул қилинган қарордан
четлашадиган одам ҳокимликка бўйсуна оладиган бошқа жамоатни изласин. Агар бундай одам бу
жамоатнинг аъзоси бўлишга қатъий турса ва шу билан биргаликда қарши турадиган бўлса, унда
уни ўқитиш лозим.
Бу нарса Худога содиқликни сақлашга ёрдам беради. Одамлар бир-биридан узоқлашиб, Масиҳнинг иродасини бажара олишмайди. Худога ўлгунча содиқ бўлиб қолиш учун одамга кўп
ёрдам керак бўлади. Бутун ҳаёти давомида у ёки бу ёрдамга муҳтож бўлмаган инсонлар
камдан-кам учрайди. Бу ёрдамни турлича таснифласа бўлади; Павлуснинг Салоникаликларга
Мактубида мен усулларнинг бирини кўрмоқдаман: “Биродарлар, сизга ёлворамиз ишёқмасларга
йўл-йўриқ кўрсатинглар, жасоратсизларнинг руҳини кўтаринглар, кучсизларга ёрдамлашинглар, ҳаммага сабр тоқатли бўлинглар (1 Сал. 5:14).
Мана у жавобгарликнинг тўлиқ доираси. Учта муҳим тури – йўл-йўриқ кўрсатиш, юпатиш
ва қўллаб-қувватлашдир. Мана шу учта тур билан ёрдамга муҳтож бўлган уч гуруҳ тенг келади –
ишёқмаслик, жасоратсизлик ва кучсизлик.
Энг аввало бу тўлиқ жавобгарлик тасвири ҳар бир масиҳий шахсий мулк эгаси бўлиш, танлаш эркинлиги ва савол бериш ҳуқуқларидан маҳрум бўладиган “масиҳий ГУЛАГ”ни
жавобгарлик яратади ва жавобгарликни мақсади — бу одамларга ёрдам бериш эмас, аммо улар
устидан ҳукмронликни қўйиш деган афсонани тарқатиб юборади. Мактубдаги шу парча ҳақида
фикр қилганда, ишонаман, биз жамоат қилаётган ёрдамнинг фақат турини тушунмасдан, жавобгарлик ортида турган руҳни ҳам тушуниб етамиз.
ўзбошимчаликдир. Бу ерда ҳарбийлар ишлатадиган сўзлардан олинган грек сўзи “бўйсунмаган, ақлсиз” деган маънони билдиради. Ташкиллаштирилган ҳарбийлар, армия (қўшин), қатор бўлиб
колоннада текисланиб ва бир йўналишда юришади; қатордан чиққанлар ўз йўллари билан
боришади. Инжилий матнда бу сўз бўйсунмаганлиги ёки нотозалиги туфайли Масиҳ ёки Унинг
жамоати олдида бурчини бажармайдиганларга нисбатан ишлатилади.
Бундай одамларни бошқарувчилар ва мураббийлар уларнинг ҳолатини кўрсатиб, масъулиятлиликка чақиришлари керак. Ўқитиш (noutheto) сўзи “огоҳлантириш, ақллиликка
111
ўргатиш, тушунтириш, насиҳат бериш” деган маъноларни билдиради. Бу сўз жуда аниқ ва жиддий.
Nouthetoнинг қўшимча маънолари, насиҳатгўйнинг адашишни моҳиятини очиб бериб, кейин
адашганни тўғирланиши учун у ёки бу ҳаракатларни ишлатишга унга йўл-йўриқ кўрсатади.
Noutheto сўзини Павлус ўргатиш (Рим. 15:14), йўл-йўриқ кўрсатиш (Кол. 1:28) ва насиҳат (Ҳав.
20:31) учун ишлатади. Бу бирор кимса ҳақиқат йўлидан четлашганда ишлатилади. Бу сўзнинг
синодал таржимаси анча ютқазади, чунки “ўзбошимча” деган сўз “уятсиз, умумий қабул қилинган
нормаларни бузувчи” деганни англатувчи барибир ҳақиқий маъносидан фарқ қилади –
“бўйсунмас, бепарво”. Шундай қилиб, уқтириш керак бўлган икки турдаги одамлар бор: “қулоқ
солмайдиганлар ва бепарволар”.
кўпчилик мураббийлар қочадиган нохуш вазифалардан биридир. Улар бу ишни икки йўқотиш, деб
ҳисоблашади ва кўпинча ҳақ бўлишади. Улар жамоат таассуротида ўз юзларини йўқотишади–ку, чунки мураббий томонидан йўл-йўриқ кўрсатилган одам ўзини қийналгандек кўрсатиб, мураббийнинг обрўсига доғ туширади. Йўл-йўриқ кўрсатилган бўйсунмас, ёки ғазабланган, ёки ўч
олувчи, ёки у, бошқа ва учинчи ҳаммаси бирга бўлса, у ҳам йўқотилган бўлади. Жамоат нигоҳида
йўқотилишлар, йўл-йўриқ кўрсатилганнинг йўқотилиши — бу умуман олганда, икки йўқотишдир.
“Икки йўқотишнинг” менталитети уч вазият билан яратилади. Биринчидан у, бўйсунмаганларга қарама-қарши турганда ижобий тажрибанинг йўқлиги туфайли бўлади. Оддий, ҳақиқий, самимий насиҳат камдан-кам учрайди, шунинг учун бунинг фойдасини кўпчилик
тушунмайди. Кўпчилик етакчилилар жамоатнинг азобларидан, меҳнатидан, ранжишидан, ғазабидан ва жаҳлидан ва масиҳий жамоатда яширин йўқотишлардан нари кўришмайди. Бу китоб
бўйсунмаганларга рўпара бўлиш ва ҳатто бу масалага оид бўлган изланиш ҳақида ҳам эмас, шунинг учун ҳозир бундай рўпара бўлишдан фойда у етарлича ўтказилаётган жойларда бўлишини
белгилаб ўтиш етарли бўлади. У унчалик кенг қўлланилмайди ёки унинг кераклиги охиригача
англаб олинмагани учун, бундай амал ўз остига қўйилган мақсадга олиб келувчи етарлича, етакловчи асосга эга эмасдир. “Икки йўқотишнинг” енгиб бўлмайдиган руҳининг иккинчи ва
учинчи сабаблари бу нима билан боғлиқ эканини тушунтиради.
Иккинчидан, маҳаллий жамоатда ҳокимларни ҳурмат қилиш одатда бўлмаганлиги учун
бўйсунмаганларга рўпара бўлиш кенг тарзда амал қилинмайди. Бу ҳақда биз юқорида айтиб ўтган
эдик, бу ерда эса фақат шуни қўшимча қиламизки, токи жамоат унинг устидан Худованд қўйган
ҳокимликни ҳурмат қилишни истамагунича, бўйсунмаганларга қарши туриш фойдасини
тушунмайди (Ибр. 13:17). Ўз мураббийларига ишониш зарур ва бўйсунмаганларга қарши
чиқишда, уқтиришда ва жазонинг қаттиқлигида одамларга Худога итоаткор бўлиб қолишга ёрдам
беришга ҳаракат қилиш керак. Жавобгарлик ҳеч нарсага арзимайди, агар у исёнлик марказигача
чўзилмаса. Бўйсунмаганларга қарши чиқиш жамоатга тавба қилган исёнчиларни қайтаради ва
қайсар қўзғолончиларни жамоатдан четлаштиради (Тит. 3:10). Жамоат учун бундай муносабат
“икки хисса ғалабага” айланади.
Учинчидан, кенг доирада бўйсунмаганларга қарши туришга етарлича баҳо беришмайди, чунки у шахслар аро муносабатлардан ташқари қўлланилади. Кўпинча турли ҳолларда ақлли
масиҳий жасорат билан бошқа масиҳийга қарши туради ва унга у ёки бу ишларда ҳақиқатдан
четлашганини кўрсатиб, унга қандай қилиб қайтишини насиҳат беради. Агар бизнинг
насиҳатчимиз ҳақ бўлса, лекин бўйсунмаган билан шахсий муносабатда бўлмаса, унда охиргиси
унинг насиҳатларини кераклигича қабул қилмайди.
Павлуснинг ўгитлари насиҳатчи ва олувчи иккаласи ҳам Масиҳ Танига ва бир-бирига
содиқлигини тахмин қилади. Агар нотаниш одамлар ёки мени кам таниганлар уқтира бошлашса, 112
унда мен, албатта жаҳлим чиқади. Аммо, менга насиҳат берувчи мени севишини ва мени
фойдамни ўйлаб, ғамхўрлик қилишини билсам, мен уни дарҳол эшитишга уринаман. Бу ерда фарқ
вазиятда ва ҳақиқий шахсий муносабатлардадир. Мен асло бўйсунмасни ёки бебошни, агар у ҳеч
кимга таниш бўлмаса, ташлаб қўйиш кераклигини назарда тутмайман. Гап шундаки, кўп
вазиятларда мураббийлар бўйсунмасга ёки бебошга насиҳат бериш учун у билан аниқ бир
муносабатда бўлган керакли одамни топиш мумкин.
Павлус Филиппиликларга сохта таълимотларга қарши туришга насиҳат беради ва бунга
унинг хақи бор, чунки у ёзган одамларини жуда севади (Флп. 2:19–24). Жамоат тўлиқ
бўйсунмаганларга қарши туриш фойдасини баҳолаганда, бундай қаршиликдан кўпи жамоатнинг
оддий аъзолари даражасида ўрин эгаллайди. Муқаддас Китоб дўстона муносабатларнинг
устунлиги ҳақида аниқ айтади (Ҳикм. 27:17; Воиз 4:9-11; Гал. 6:1; Кол. 1:28-29). Бўйсунмасларга
ва бебошларга қарши туриш — бу қийин ишдир. Ҳатто унинг фойдасини тушунганлар ҳам бундай
меҳнатни ёқтиришмайди. Аммо операция йўли билан йўқ қилиш, тиш доктори томонидан
даволаниш ва солиқ формаларини тўлдириш каби, жамоат учун бўйсунмаганларга ва бебошларга
қарши туриш зарурдир. Энди эса қаршиликка – уқтириш ва насиҳатларга муҳтож бўлган
одамларнинг бошқа турига эътиборимизни қаратайлик.
учун ҳам шахсий иш ва ўта хавфлидир. Бепарволарни уқтириш — бу одатдаги жамоат ҳаётининг
қисмидир, яъни ўзига хос хусусиятларга эга бўлмаган ва хавфсиз қисмдир. Агар адоват
“яккама-якка” бўлса, унда бепарволарни уқтириш гуруҳларда бўлиб ўтади. Одатда ошкор этиш
тасодифий ва мажбурий; насиҳат қилиш – лоқайдли ва кутилгандир. Масиҳийлар қаттиқ жамоат
насиҳатлари билан тарбияланган. Жамоатга қантнашувчи унинг ҳаёти қонунларга тенг эмаслиги, у
кўпроқ қурбонлик қилиши тегишлиги, камроқ дангасалик қилиши ва муносиброқ ҳаёт кечириши
ҳақида гапиришларини кутади. Кўпчилик одамлар бундай насиҳатларга хафа бўлишмайди, чунки
бунинг ҳаммаси хусусан эмас, аммо умуман айтилади.
Қаршилик ваъзини афзаллигини камайтириш керак эмас. Масиҳийнинг ҳаёти қатъий
насиҳатга таъсир қилганида кўп томонлама тўғирланади. Павлус ваъзни босим билан оқлайди:
“Худо каломини ваъз қил, ҳозир бунинг вақтими, вақти эмасми, демай, доим гапиришга тайёр бўл.
Бутун сабр-тоқат билан таълим бериб, одамалрни мулзам қил, уларга таънаю насиҳат қил” (2 Тим.
4:2). Одамлар табиатининг томонларидан бири бу бир нарсани бир неча маротаба такрорлаш
зарурлигидир. Бундай насиҳат ва хизмат қилиш истаги имонли қалбида кесишиб ўтади деган
ишонч бор. Бундай турдаги ваъзни доимий парҳез сифатида тавсия этилмайди, бироқ эҳтиётли ва
мулоҳазали парҳезли овқатланиш ажойиб натижалар олиб келиши мумкин. Шогирдларни
тарбияловчи чўпоннинг Худованд йўллари билан юришга халққа ёрдам беришдан бошқа яхшироқ
усули йўқ.
Одамларга масиҳийча яшашга ёрдам бериш учун уларни қатъий уқтириш лозим.
Ахлоқсизларга, бўйсунмаганларга ва тартибсизларга қаршилик кўрсатиш керак. Бундай одамларга
ўйловчан мураббийлар албатта қарши туришади. Бўйсунмаганлар билан адоват қилишга олиб
келади ёки жамоатни итоатсизликни мойиллардан четлаштиради.
Бепарво, лоқайд ва беғамларни доимий равишда хизматга чақириб туриш керак. Агар
бошқарувчилар муқаддасларни астойдил шоҳона хизматга чақирсалар, мана шунда улар ўз
севгиларини кўрсатишади. Жавобгарликни фаоллаштириш учун Павлус айтганидек, ўша жиддий
насиҳат ва уқтиришларни киритиш лозим. Мана шу одамларни итоаткорликка ўргатишдир, иродасизларни юпатишдир.
113
Бу ерда ишлатилган сўзлар ҳаракатни аниқлайди ва бизнинг тушунчамизни бойитади.
“Юпатиш” сўзи, грекча “paramuthia” далда бериш, юпатиш ва ачиниш сўзларини англатади.
“Иродасиз” сўзи, грекча “oligophuchos”, “хавотирли, эсанкираган, тортинчоқ” сўзларини
англатади.
Жавобгарлик кўп қиррали, кўп жиҳатли ва ана шу жиҳати жамоат эътиборидан
беркитилган. Бебошларни уқтириш ва иродасизларни юпатиш одатда бир хил жавобгарлик
бўлимда кўрилмайди. Одамлар турли кўпгина сабаблар туфайли Худо билан мулоқотда бўлиб
яшашмайди. Қўрқув, ташвиш ва руҳан тушиш — бу ҳақиқатдан ҳам қийланишларнинг жиддий
сабабларидир. Кўпгина масиҳийлар “осмонга муштларини қўрқитув билан силтаб” исёнда эмас, аммо айнан мана шунга келиб тақалишади. Бу уч нарсага нисбатан ҳар қандай одам қалтисдир.
Бундай вазиятларда одамлар яқинлари, севадиган масиҳийлар томонидан далдага муҳтожлар.
Бу бошқариладиганлар ҳақида бошқарувчиларнинг ғамхўрлигини тенглаштиради.
Бўйсунмаганлара қарши туриб, беғамларни ишга чақирганда ва ҳаётий денгиз бўронларидан
толиққанларни қўллаб-қувватлаганда бошқарувчилар ўз севгиларини кўрсатишади. Бундай
меҳнатнинг ўзига жалб қилиши қарама-қаршиликдан деярли тўлиқ озодликдадир. Жамоат
қатнашчилари эсанкираганларни қўллаб-қувватлаш бу севадиган, ғамхўр жамоатнинг ҳаётий
муҳим принципи эканлигини тан олишади. Бошқа ўзига жалб қиладиган хусусият шундаки, яқинларини юпатишни биладиган ва хоҳлайдиган одамлар, қарши қилишни биладиган ва
хоҳлайдиган одамлардан кўра, анчагина кўпроқдир. Чўпон-мураббий медалнинг икки томонидек
қарши туришга ва юпатишга ўтгатади. У ҳам ва бу ҳам – халқни итоаткорликка ўргатадиган
керакли хизмат вазифаларининг муҳим қисмларидир.
Баъзан кучли одамлар эсанкираган, қўрққан ва безовталанган бўлишлари мумкин. Бироқ уларни
ўзларини ўзларига ёрдам беролмайдиган ва заиф, деб ҳисоблаб бўлмайди. Бу ерда ҳам бизга
оригинал сўз маъноси ёрдам бериши мумкин. “Қўллаб-қувватлаш” сўзи, “antecho”, “амал қилмоқ, ёрдам бермоқ, ғамхўрлик қилмоқ” маънони англатади. “Заиф” сўзи, “asthenes”, “кучсиз, касал”
маъносини билдиради.
Жавобгарликнинг яна бир жиҳати — бу ўз ўзига ёрдам қилолмаганларга ёрдам беришдир.
Улар жисмонан ёки руҳан заиф бўлсалар ҳам, жамоат ўзи даволана олмайдиганларни
қўллаб-қувватлашда катта ролни бажариши керак. Бу вазифанинг икки томони бор. Бир томондан, мураббийлар Танни энг заиф аъзоларни ғамхўрлик билан ўраб олишни чақиришади.
Бошқа томондан, сизга ёрдам беришганда, сиз севги ва Тан олдида масъулиятни сезасиз ва
бу нарсага сизни тузалганингиздан сўнг ҳаракат қилишга ундайди. Севги ғамхўрликни ҳис этган
нормал одамларда бундай хизматга қўшилишга ҳақиқий қўзғатувчи сабаб пайдо бўлади. Бундай
ҳодиса сизни ўзгартиришга қодир. Ожизлик ва заифлик ваъздан ва уқтиришдан яхшироқ хизматга
ундайди. Шубҳасиз, Худо Ўз халқининг заифлик ва мусибатларини Ўз мақсадлари учун ишлатади.
Ҳеч қачон бўйсунмас ва беғам насиҳат ва уқтиришга жавоб бермагани, крисиздан сўнг
ўзгариши қизиқ. Худонинг одамлари унга ёрдамга келганда, у яқинларининг ишларида Худованд
қўлини кўради; у Худованднинг кучини билади; шунда унинг учун жамоат илк бор қандайдир
маънога эга бўлади.
Яна бир эзгулик — бу энг заиф аъзолари ҳақида ғамхўрликда бутун Тан сезаётган севгидир.
114
Бу ҳиссиёт ишончни туғдиради – бошқарувчилар ғамхўрлик қилишади, халқ ҳам ғамхўр
бўлади. Ҳар ким ишонади, агар у ўша заифнинг ўрнида ўзи бўлиб қолса, унинг учун ҳам шундай
эътибор топилади.
Ўзаро севги ва ғамхўрлик Танни мустаҳкамлайди; одамлар бирлашади. Жавобгарликнинг
учта буюрилган жиҳати — бу севадиган отанинг ўз боласини қучоқлаётган қўлларидир, Унинг
қўллари уқтиришга, ҳимоялашга ва бўйсундиришга кучлидир. Биз йиқилганимизда улар бизни
қўллашга, далда беришга, кўтаришга қодир. Биз ўзимизга ўзимиз ёрдам беролмаганимизда улар
бизни доимо қувватлаб, ғамхўрлик қиладилар. Бу қўллар ушлаб турадилар, сақлайдилар ва
йўналтирадилар. Мана шу жавобгарликдир, унинг йўқлиги жамоатга жиддий шикаст келтиради ва
бошқарувчилар халқни тўғри ҳаёт кечиришга ўргатиш воситаларисиз қолади.
Кичик гуруҳ ва шогирдларни тарбиялаш
Шогирдларни тарбиялаш учта асосий йўналиш бўйича олиб борилади: катта гуруҳларда, кичик гуруҳларда ва “юзма-юз”. Катта гуруҳларда тарбиянинг муҳим қуроли очиқ чиқиш.
Томошалар, кино, мусиқа ва жонли сўз алоқанинг амалий воситалари бўлишлари мумкин.
Катта гуруҳларда одамларга ишониш кераклигини ва нима учунлигини фақат гапириш
керак (ва бу услубнинг энг катта заифлиги). Бу ерда ягона ёндашиш ва аниқ “йўналиш” йўқ. Катта
гуруҳ олдида сўзга чиқувчи, “сочма ўқ отадиган милтиқдан отади”: у принципларни “отиб
чиқаради” ва улар туша олган жойга тушадилар. Бу шогирдлар тарбиялаш жараёнида биринчи ва
керакли қадам, аммо бу фақат бошланиши.
Юзма-юз ишлаш аниқлик созлаш имкониятини беради, лекин бу жараён жуда узоқ вақт
давом этади ва вақтни беҳуда ўтказгандек туюлади. “Юзма-юз” принципи ўқиш жараёнида яхши, лекин агар асосий услуб, деб ҳисобланса, у муаммога айланади. Шогирдлар тарбиялаш ишида
асосий усул сифатида бу усул – вақт ва кучнинг беҳуда сарф қилиниши. Мураббий бошқарув
лавозимларига аниқ номзодлар сонига кирмаганларга кўп вақт ажратади.
Фараз қилайлик, менинг товарларимни сотишга 500 та истовчилардан 10 та энг яхшиларини
танлашим керак. Мен 500 та одамнинг ҳар қайсиси билан алоҳида вақт сарфлаб суҳбатлашиб, бир
қанча вақт сарфласам бўлар эди ва албатта шулар орасидан керакли ўн одамни топар эдим, бироқ
бу нарса менинг кўп вақтимни олар эди. Қизиққанлар жавоб беришини эътиборга олиб мен бутун
ўша гуруҳга менинг товарларимни бўлажак сотувчиларга мақсад ва вазифаларни тушунтириб
мурожаат қилсам яхшироқ бўлар эди. Шундан кейин мен бу одамлар билан алоҳида тушунтириш
суҳбатларини ўтказишим мумкин эди.
Агар мен учун унивирситет шаҳарчасида бўлишим учун икки-уч кундан кўпроқ вақт
ажратилганда, бу сценарий яхши бўлар эди. Вақтимни тежаш учун бу яхши натижа берар эди.
Аммо бу усул мен томондан 10 та одамни танлаш барибир шубҳали бўлиб, бир етишмовчи
таркибий қисмига эгадир. Агар менда кўпроқ бўш вақт бўлганда (жамоатда у бор), мени 10 та
яхши сотувчи танлаганимга ишонтирадиган етишмайдиган таркибий қисмни тўлдирардим. Бу
етишмайдиган таркибий қисм – учтадан ўн тўрттагача бўлган гуруҳдир.
Кичик гуруҳ шогирдларни ҳар томонлама тарбиялашда (бизнинг ихтиёримизда бор бўлган) энг самарали усулдир.
115
Таълим бериш ва тайёрлаш ишида Исо кичик гуруҳнинг ютуғини исботлади. У оломон
олдида Ўз таълимотларини сўзлаб берар эди. Беш юз одамни тўйдириш, Бахтиёрлик амрларини
айтиш, Худованд Шоҳлиги ҳақида маталлар, шогирдликнинг назариясини изоҳлаш — бунинг
ҳаммаси катта гуруҳлар олдида бўлиб ўтган. Исо “юзма-юз” ҳам ишлаган. Фақат бир Юҳанно
Хушхабаридагина Исонинг юзма-юз ўтказган йигирма бешта учрашувлари тасвирланган. Шундай
қилиб Масиҳнинг хизмати ўз ичига катта гуруҳлар билан ишлашни ва шахсий суҳбатларни олган
эди.
Исонинг хизматини турли жараёни ва турли вақтида Унинг издошларини сони 500, 120, 70
ва 12 одамдан иборат бўлган. Шогирдлик ҳақида гап кетганда эса, Исо асосий усул сифатида
кичик гуруҳда тўхтади. “У билан бўлишлари” учун У ўн иккитани танлаганининг ўзи бунинг
исботидир.
30, 50 ва ҳатто 25 билан “бўлиш” мумкин эмас, қизиқтира оладиган хилма-хилликни
таъминлаш учун гуруҳ аъзоларининг сони етарлича катта бўлиши керак эди. Лекин гуруҳ аъзолари
четдан кузатувчиларга айланмаслиги учун етарлича кичик бўлиши лозим. Исо шогирдларни
сифатли тайёрланишлари устида меҳнат қилмоқчи эди; ҳамма талабларга жавоб бераётган ўн
иккитаси айнан ўша сон эди. Маъмурий қисм ролида кичик гуруҳ ёрдамида Исо оломонга хизмат
қилди ва юзма-юз ишлади. Исо учун бу кичик гуруҳ шахсан унга келганларга ва кўпчиликка
хизмат қилишни давом этишга платформа бўлди ва шу билан бирга У ҳаворийларни муҳим
тайёргарликларини қурбон қилмас эди.
Кичик гуруҳ сузгич каби
Жамоатнинг ҳосилдор хизмати уч таркибий қисмдан иборат: катта гуруҳдаги мулоқот ва
юзма-юз мулоқот. Рағбатлантириш ва ундаш, шунингдек, халқнинг эътиборини Масиҳга ва Унинг
ишига жалб қилиш учун катта гуруҳ ишлатилади. Бу усул одамларга нима ва нима учун деган
саволга жавоб топишга ёрдам беради, аммо кейин у жойидан силжимай қолади. Модомики, ҳақиқий таълим ва халқни тайёрлаш кўпни талаб қилар экан, демак бошқа усулни ишлатиш керак.
Кичик гуруҳ кейинги мантиқий қадамга олиб келади. Агар катта гуруҳда одамларга нимани
ва нима учун бажариш кераклигини очиб берса, кичик гуруҳда эса улар буни қандай қилишни
ўрганишади ва буни улар мураббий раҳбарлигида бажаришади. Шундай қилиб, ишдан кейинги
турган бўлимда катта гуруҳда шахсий мулоқот юзма-юз бўлмай, одамларнинг масиҳий таълимот
асосларининг таъкидлаши бўлади. Исо ўн иккитани У билан бўлиши учун танлашдан олдин улар
мустаҳкам бўлганларича кутди ва кейин яна уларни мустақил хизматга юборишдан олдин
тайёрлаш учун беш ой ажратди.
Кичик гуруҳда саралари ташкил этилади. Агар одамлар таълимнинг асосларини
муваффақиятли эгалласалар, Худога ва кичик гуруҳга содиқ бўлишса, улар юзма-юз
муносабатларга кўпроқ эътиборларини қаратишлари зарур. Албатта гуруҳнинг ҳар бир аъзоси
билан шахсий муносабатлар қуришади. Улардан бири – уларни уқтириш, бошқалари – ожизликни
енгишга ёрдам бериш ёки қандайдир танқис ҳолатни енгиш учун. Кичик гуруҳ шароитида
текширувдан сўнг бўлажак бошқарувчи-мураббийни тайёрлаш учун у ёки бу гуруҳ аъзосини олиш
зарур. Демак, одамлар оқими кичик гуруҳ сузгичига қуйилади, лекин фақат танланганлар унинг
сузгичидан ўтади. Бундай сузгичдан ўтганлар – бўлажак етакчиларга биринчи номзодлардир. 9
бобда биз бу жараённинг конкрет деталларида батафсил тўхталамиз.
Кичик гуруҳ бошқарув муҳит сифатида
116
Одамларни итоаткор бўлишларига ўргатиш учун мураббий қулай ўқув шароитлар яратади.
Ўқитиш ва тайёрлаш жараёнида у ҳар бирига етишишни кузатади. Ҳеч бир нарса мураббийлик
ишида кичик гуруҳдан устун бўлолмайди. У одамларда итоаткорлик малакаси пайдо бўлишига
керакли ҳамма шароитларга эга, яъни кичик гуруҳ бу шогирдларнинг бешигидир. Кичик гуруҳда
шогирдлар тарбиялашнинг муҳим соҳалари мана булар: малакаларни шаклланиши, шахсий
муносабатлар, жавобгарлик ва хушхабар етказиш лойиҳалари.
Малакаларни шаклланиши. Хизмат малакаси руҳий истеъдодлар билан биргаликда
масиҳийни ҳосилдор қилади. Масиҳий Муқаддас Китобни, ибодатни тушуниш ва имонни, яқинларининг ҳаётида қатнашиш ёрдами ва хушахабарни етказишни ўрганишда бошланғич
малакага муҳтождир. Кичик гуруҳнинг ўқув муҳитини бошқарув шароитида бу малакаларни
ўрганиб бўлади, шу билан биргаликда уларни ташкиллаштиришини хажмини ҳам баҳолаш
мумкин. Ўқитишнинг асосий ҳолати кичик гуруҳ бошлиғининг ўзини дастурлари ва
тайёргарлигидир. Шубҳасиз, бу унинг ўзи олган тайёргарликка ва унинг кейинги ривожланишига
боғлиқ.
Инжилни ўрганишда гуруҳ аъзолари асосий малакаларни олишади ва бу маҳоратлар
кейинги гуруҳ йиғилишларида муҳокама қилинадиган машқларни бажариш билан ҳар хафта
мустаҳкамланади. Инжилни ўрганишга бағишланган охирги дарсларда бутун китобни таҳлил
қилишга, индуктив усулдан фойдаланишга ва мураккаброқ масалаларни ўрганишга ўрганишади.
Бу ерда икки мақсад кўзда тутилади. Биринчидан, шогирдлар ягона ўзлари руҳий озиқа олишга
ўрганишлари зарур ва иккинчидан, улар Муқаддас Китобнинг асосий назарияларини
тушунишлари керак.
Гуруҳ ибодат қилишни икки йил давомида умумий ибодатга Худованднинг жавоблари
ҳақида кундалик ёзувлар олиб боришни ўрганади. Натижада шогирдлар ибодатнинг фойдасини
яхшироқ ўрганишади.
Малаканинг шаклланишини кейинги муҳим томони, жамоавий ҳаёт малакасига эга
бўлишдир – яқинларнинг ҳаётида қатнаша олиб, очиқ бўлиш керак, одамларни ҳақидатдан севиб
ва шу билан биргаликда, яқинларга ёрдам кўрсатишдан ҳурсандчиликни сезиш лозим.
Малакага эга бўлишнинг тўртинчи жиҳати — бу хушхабар етказиш, шахсий гувоҳликларни
айта олиш, номасиҳийлар билан муносабатлар қуриш ва хушхабар етказишнинг асосий
усулларини ишлатиш. Кўпчилик учун бу энг қийинидир, гарчи келажакда айнан ана шу кўпроқ
қониқиш келтирса ҳам. Агар масиҳийлар хушхабар айтишга ўраганмасалар, Инжилни ўраганиш
қуруқ назария, ибодат – зерикарли, муносабат – юзаки бўлиб қолади. Алоҳида масиҳийлардек, жамоат ҳам хушхабарсиз фаолият юрита олмайди.
Гуруҳдаги муносабатлар. Биз етакчиларга бўлган жавобгарлик ҳақида фикрлашган эдик.
Кичик гуруҳда баъзан гуруҳий босим, деб аталадиган яна бир динамик кучни қайд қилиш керак.
Одатда бундай босим ўсмир ёшга боғлиқ салбий кечинмаларни олиб келади. Шу билан бирга
кераклигича ишлатилган гуруҳ босимини Худованднинг шуҳрати учун маваффақиятли ишлатиш
мумкин.
Шогирдлик гуруҳдан астойдил меҳнатни, сўнгги нафасгача курашишни талаб қилади. Бу
муқаррар қийинчиликлар, қўрқув ва қақти-вақти билан гуруҳ босимидан кетиш кучли истаги
натижасида пайдо бўладиган кескинлик манбаи бўла олмайди. Бундай вазиятда гуруҳ бошлиғи
одамлар бошлаган ишига содиқ бўлиб қолишлари учун, ўз таъсирига ва обрўсига таяниб, беками
кўст ҳаракат қилиши зарур. Лекин бу ишни мураббий бир ўзи бажаришга кучсиздир. Эгарда
117
қолишни ва корпоратив қадриятларни тасдиқлаш учун унга гуруҳ ёрдами керак. Аъзолари бир-бирига ёрдам бериб, далда бераётган гуруҳ жавобгарликнинг кучли шаклини тузади.
Бошданоқ гуруҳ аъзоларига шогирдлик вазифалари тўлиқ тушунтирилганда, ҳар бири
Худога, ўз сўзига ва гуруҳнинг бошқа аъзоларига итоаткор бўлиш ваъдаси билан келишувда имзо
чеккандагина гуруҳ келишган умумий қадриятларга эга бўлади. Демак, гуруҳ босимининг омили
бўлган бу қадриятлар шогирдларга турли энг қийин синовлардан ўтишга ёрдам беради.
Бу руҳий етукликка эришишда ўта муҳимдир. Кўпчилик танбеҳ эшитиш ва насиҳат олиш
“бошқарувчилардан” кўра, ўзлари билан тенг ҳолатга эга бўлган одамлардан қабул қилади. Катта
гуруҳда ёки юзма-юз муносабатларида бундай фавқулотда ҳодисалар бўлмайди; бу фақат кичик
гуруҳда бўлади. Бу одамларни Муқаддас Китобни ўрганишга, ибодат қилишга, ҳатто улар чарчаб, уйда қолишни истаганларида учрашувларга келишга ундайди.
Одамлар дунёвий, вақти-вақти билан машаққатли ҳаёт ўзгаришларида ўсишади. Руҳий
ўсиш сабрли аста-секинликни талаб қилади; у изма-из, ҳар куни Муқаддас Китобни ўрганиш
жараёнида, ибодат хизматида, Инжил ўқишда, гуруҳга мунтазам қатнашишда ва шахсий
гувоҳликда бўлиб ўтади. Оддий одамлар руҳий ҳаётда сабрли аста-секинликка ўрганишмаган.
Уларга ёрдам бериш керак. Ёрдамсиз эса, улар кризис ёки фавқулотда вазиятлар натижасида
тасодифий, сакрашга ўхшаш ўсишга маҳкум этилганлар.
Хушхабар етказиши бўйича лойиҳалар. Кичик гуруҳда хушхабар етказишга тайёргарлик
йўналтиришларни яхшилашдан ва малакани шакллантиришдан иборатдир. Йўналтиришларни
яхшилаш таълим олишнинг икки йил давомида табиий ҳолатда давом этади. Бошқариладиган ўқув
муҳитда одамни қатнашишининг ўзигина унинг дунёқарашида ўзгаришларга олиб келади. Унинг
дунёқараши ўзгариши керак, чунки масиҳийлар маданият туфайли келиб чиққан икки зарарли
йўл-йўриқдан азият чекишади.
Биринчиси шундаки, дин — бу шахсий, шунинг учун уни яқинларга мажбуран қабул
қилдирмоқ – одобсизлик ва ҳақоратлашдир. Иккинчиси эса, масиҳий одам дунёдан четлашиб, имонсизлар билан ҳеч қандай алоқада бўлмасликни кўзда тутади. Афсуски, бу йўл-йўриқлар
қизиқишлар бўйича клубларда ва бошқа ижтимоий инфраструктурали ташкилотлар орқали
келадиган аҳамиятга эга бўлган ижтимоий алоқаларнинг чегаралинишига олиб келади. Ўртача
масиҳийда номасиҳий дўстлари йўқ, демак шахсий хушхабар муваффақиятсизликка олиб келади.
Одамлар очиқ ташвиқотни ва тарғиботни ёмон кўришади; кўпчилик масиҳийлар очиқ-ойдинлик
билан хушхабар етказишни ёмон кўришади ва ундан қўрқишади.
Кичик гуруҳларнинг бошқариладиган шогирдлик ўртасига тушиб қолган кўпгина
масиҳийлар ишонадиларки, бу ҳақда одамлар билан гаплашишга ҳақлари йўқ ва бундай ҳуқуқга
эга бўлсалар ҳам, унда улар гаплашадиган ҳеч ким йўқ бўлар эди. Кичик гуруҳ бу йўл-йўриқларни
рад қилиб, кейин ўзгартириш учун бутун вақти ва кучини беради. Уларнинг ўзгаришини икки
усули бор.
Биринчидан, масиҳий одам Масиҳнинг хушхабарини ҳаммага етказишга мажбур ва
тайинланган. Бу янги йўл-йўриқ Инжилни ўрганиш, мунозаралар, ҳатто гуруҳ аъзолари ўртасида
баҳслашувлар йўли билан эскисини чиқариб ташлаши шарт.
Иккинчидан, бу ижтимоий йўл-йўриқларни тўғирлаш ва маҳоратларни шакллантиришдир.
Масиҳийлар хушхабарни қандай етказишни билмаслигини айтишга қўрқишади. Кичик гуруҳларда
янги билим ва янгича фикрлашга ўргатишади ва шу асосда янги малакани шакллантиришади.
118
Тайёрланиш яқинларга эътиборни қаратиб, оддий вазифалардан бошланади. Биринчи қадам –
катта эмас, лекин талайгина, чунки у хушхабар етказишга табиий тарзда тўсқинлик қиладиган тор
шахсиятпарастликка қарши чиқади. Биринчи қадам — бу яқинига далда беришни ўрганишдир. Бу
ерда гуруҳли босим ҳолати ҳаракат қила бошлайди, чунки гуруҳ аъзоларидан ҳеч кимга
олдингисидан ўтмасдан кейинги босқичга ўтишга рухсат этилмаган.
Дарҳол қарама-қаршилик бошланади. Гуруҳ босимига мураббийнинг обрўси қўшиб, керакли битимга қўл қўйиб, энг бошида ҳамма гуруҳ аъзолари шу шартга келишиб, ўша фактни
қўшиш одамни таваккал қилишга ва ҳаракатни бошлашга ундайди. Кейин шогирдлар ўзлари
Худога қандай келганларини эслашади ва шахсий гувоҳликлар тузишади. Кейинчалик улар бу
ҳақда номасиҳийлар билан бўлишади. Улар бунда тўхташмайди ва турли хушхабар етказиш
воситаларини ўрганишга киришади, руҳий мавзуларга мулоқотларни йўналтира бошлашни ва
одамларни хушхабар етказиш йиғилишларига таклиф қила бошлашади. Бу ерда бошқа малакаларга
ҳам эга бўлишади: одамларни жамоатга жалб қилишни, имонга янги келганлар билан ишни
охиригача етказишни ва яна бошқа нарсаларни. Бу малакалар – асосийларидир, лекин кўпчилик
масиҳийлар буни томдан тараша тушгандай қабул қилишади. Бироқ айнан малакалар ишонч ва
ҳосилдорлик билан дунёга хушхабар етказишга имкон беради.
Яна бир хушхабар етказиш лойиҳаси — бу гуруҳли хушхабар етказиш тадбирларидир.
Гуруҳнинг кучи у бир бутундек ҳаракат қилишидир; у барбод бўлади ёки бир бутун организмдек
ғалабани нишоллайди. Демак, хушхабар етказиш тадбирларини режалаштириб, гуруҳ аъзолари
муваффақият тушунчасини турлича белгилашади.
Шахсий муваффақиятлар бор, муваффақиятини ривожлантириш – демак, одамларни
хушхабар етказиш йиғинларига жалб қилиш учун керакли ҳамма нарсани қилишдир. Бир одам ёки
ер-хотин имон билан ибодат қилганда муваффақиятга эришади ва меҳмонлар келиши учун уларни
таклиф қилиб, ҳамма нарса қилишади. Бу муваффақият тушунчасининг бири.
Гуруҳли муваффақиятлар бор. 75 фоиз хушхабар етказиш тадбирига номасиҳийларни жалб
қилдилар, аммо гуруҳ бор имкониятларини ишлатганда, у 100 фоизли муваффақиятга эга бўлади.
Ҳатто мен бирорта одамни жалб қила олмасам ҳам, қўйилган мақсадга мен ҳам эришдим, чунки
мен – гуруҳ катта муваффақиятининг қисмиман. Агар тўғирлаш йўналтириш ва малакаларни
шакллантириш ўринга эга бўлган бўлса, икки йиллик ўқиш тугаганда гуруҳ муваффақиятли
равишда хушхабар етказишга эришади.
Кичик гуруҳларда хушхабар етказишга тайёрланиш ўқитишнинг асосий қисми бўлиши
керак. Гуруҳ хушхабарсиз табиий ўлим билан ўлади ва бир томонлама шогирдларни яратади.
Инжилни билган масиҳийлар бошқа масиҳийлар билан мулоқотда бўлишни ёқтиришади, доимо
ибодат қилишади, лекин хушхабар айтмай, Масиҳ ишига тўсқинлик қилишади. Бундай
масиҳийлар – масиҳий дунёнинг қисмидир, аммо ўта кетган манман ва танқидбозли қисмидир.
Улар ўргатилмаган қўшин каби. Уларга бир нарса қолади – казармаларда ўта кетган тозаликни
сақлаш, намоишлар ва ошхона. Улар урушлар тарихи ҳақида ўқишади ва жанглар ҳақида
сўзлашадилар, лекин, ишга чақирилганда улар бефарқлар, қуролсиз ва заифдирлар. Эски
телевизион сериал, “Макхейл Эскадраси”да тасвирлаган қаҳрамонлар каби, улар аниқ ишни
масҳаралаш объектига айлантиришади.
Кичик гуруҳда бунинг ҳаммаси бор; чунки чўпон-мураббий одамларни итоаткорликка
ўргата олади. Кичик гуруҳнинг ютуқларидан муваффақиятли фойдаланиб, одамларни шогирдлик
жараёнига жалб қилиб, у керакли хизматни ташкил этади. Хизмат малакасини шакллантиришга
белгиланган, муносабат қилишга, жавобгарликка ва хушхабар етказишга ўргатувчи
119
бошқариладиган ўқув шариоти унинг ҳокимлигида. Яна бир ижобий фурсат бор: кичик гуруҳ —
бу мураббийларни ўзларини тайёрлаш учун ишлатишга тайёр ўқитиш воситасидир.
Мураббийларни, шогирдлар тарбияловчиларни тайёрлаш. Икки йиллик курснинг
охирида кичик гуруҳда ҳар бир битирувчини унга руҳий етукликда кейинги қадам қўйишига ёрдам
бериши учун, баҳолашади. Гуруҳда тайёрлашни тугатиш — бу финиш чизиғи эмас, бу ҳосилдор
хизматнинг бошланишидир. Битирувчиларнинг баъзилари келажакда мураббий бўлишади. Уларда
етакчилик, ўқитиш, уқтириш, бошқариш ва яна бошқа қобилиятлари бор. Уларда мураббийлик
ишида керакли манбалар бор. Мураббий — бу қоида бўйича, шогирдларни тайёрловчи ва
ўргатувчидир. Кичик гуруҳнинг бошқарувчиси, мураббийси бўлиш — бу ундай одам учун энг
яхши машқдир.
Гуруҳ аъзоси сифатида унинг ҳамма ўрганган нарсаси буни бошқа шогирдларга ўргата
бошлаганида янги маънога тўлади. Унинг ўзига шогирд бўлишига ёрдам берган масиҳий
ҳақиқатлар, бошқараётган ўқув муҳити, ўзгаришлар, буларнинг ҳаммаси энди бошқаларни
ўргатиш учун унинг қўл остида. Икки йил давомида кичик гуруҳ аъзоси сифатида, кейин эса ана
шундай гуруҳнинг етакчиси каби, тайёрланган мураббий, принципларда шогирдлар тарбиялаш
жараёнига тегишли бўлган маҳорат ва ишончларда мустаҳкам ўрнашиш учун етарли вақтга эга
бўлган.
Амалий ўқитиш – энг яхшисидир. Исо шогирдларига бошқа шогирдларни тайёрлашни
ўргатган. Бу билан икки мақсадга эришилади: 1) шогирдлар мураббий бўлишади; 2) жамоат
хизматига муҳтож бўлган кўпчилигининг эҳтиёжлари қондирилади. Исо ўзининг олти босқичли
услубини кўрсатди: “Бу ҳақида уларга сўзлаб бериш”, “Буни улар билан биргаликда бажариш”,
“Буни ўзлари бажаришсин”, “Улардан фойдаланиш”. Кичик гуруҳдаги икки йиллик шогирдлик
курси — бу учинчи ва тўртинчи босқичлардир: “Бу қандай бажарилишини уларга кўрсатиш” ва
“Буни улар билан биргаликда бажариш”. Мураббий тайёрланиш жараёнида бешинчи ва олтинчи
босқичларни ўтиши шарт: “Буни улар ўзлари бажаришсин” ва “Улардан фойдаланиш”. Гуруҳни
бошқариш – демак, ўзига ўхшаш бошқарувчиларни тайёрлашдир ва бу билан улардан фойдаланиш
чегараланмайди. Амалий тайёрланишни ҳеч нарса билан алмаштириб бўлмайди: кичик гуруҳлар
чўпон-мураббийнинг амалий ўқиши учун яхши ўқув муҳитидир. Шогирдларни тарбияловчи чўпон
кичик гуруҳни Масиҳнинг одамларни дунёни забт қилишга ўргатадиган амрини бажарилиши учун
жуда муҳим, деб ҳисоблайди.
Чўпонлик ғамхўрлигини марказлаштирилмаслиги
Чўпоннинг хизмати ҳар томонлама ва бутун Янги Аҳд бўйича энг аниқ равишда ҳаворий
Павлуснинг Эфесликларга Мактубида тасвирланган. Чўпон-мураббийнинг ишончи ва чўпонлик
ғамхўрлигининг марказлаштирилмаслик иши мана шунга асосланган. Бу матнни асосий фикри, жамоат бошқарувчилари энг аввало Худованд халқини хизмат қилишга ўргатишга мажбурдирлар.
Бу хизматнинг қисмидек чўпонлик ғамхўрлиги — бу фақат клирга эмас, балки бутун Масиҳ
Танига берилган меҳнатдир. Албатта, айнан клириклар кўпроқ ҳаммадан кам истъедодга эга, камроқ касбий ўргатилишган ва ҳаммадан кам чўпонлик ғамхўрлиги билан шуғулланишни
исташади.
Аввалроқ биз чўпон ва хизмати орасидаги фарқини келтирган эдик. Чўпон сўзининг ўзи
“бошқариш, кузатиш, маънавий озиқ бўлмоқ, қўйлар учун бутун масъулиятни ўз зиммасига
олишни” англатади. Ғамхўрлик сўзи “жонкуярлик, одамлар учун масъулиятлик билан боғлиқ
кузатиш ва уларнинг муҳтожликларини қониқтириш” маъносини билдиради. Чўпон ва ғамхўрлик
сўз бирикмаси аниқ бир англашмовчиликка олиб келди. Масалан, бундай нотўғри тушунчадан
120
чўпонлик вазифасини бажараётган одам чўпонлик қобилиятига эга бўлиши керак деган хулоса
чиқаришади, яъни у шафқатлик кўрсатиши, қўллаб-қувватлаши ва ҳакозоларни кўрсатиши зарур.
Ҳақиқатда ҳаммаси тескари; чўпонлик хизмат иши олиб бораётган одамларнинг кўпчилиги
етакчилик, ўргатиш, бошқарув, уқтириш ва ҳаказо қобилиятларга эгадирлар. Улар одатдаги
чўпонлик ғамхўрлик соҳасида кучли эмас. Ҳа, улар буни қилишга мажбурдирлар, чунки халқ
улардан хизматни кутади. Шафқат қўллаб-қувватлаш, руҳларни ажрата олиш, қурбонлик қилиш ва
бошқа қобилиятларга эга бўлган одамлар хизмат қилишга қобилиятлари ва истаклари бор. Бу улар
билан энг табиий ҳолда бўлиб ўтади.
Танқис вазиятларда чўпонлик ғамхўрлигининг анаънавий аниқлаши клирикларнинг роли
қалб ғамхўрлигида, касалхоналарга бориш ва танқис вазиятларда одамларга ёрдам беришдадир.
Ҳатто хизматни марказлаштирилмаслигининг ашаддий тарафдорлари бу вазифалар рўйҳатидан
клирнинг тўлиқ рад этишини назарда тутишмайди. Чўпонлик ғамхўрлигининг
марказлаштирилиши чўпон хизматини бажарувчи одам бу ишлар билан шуғулланмайди дегани
эмас. Гап ўлчов ҳақида кетмоқда. Ишлар чўпоннинг энг муҳим вазифасими, улар фақатгина
клирнинг вазифасига кирадими? Бу саволларга фақат бир жавоб борлигига ишончим комил ва бу
жавоб – йўқ.
Чўпон касалхона палаталарига борадими? Ҳа, қақти-вақти билан. Аммо у ҳамма касалларни
бириб кўриши шартми? Аниқ, йўқ. Чўпоннинг роли чўпонлик ғамхўрлиги қолбилиятига эга бўлган
одамларни ўз зиммаларига бу масъулиятни олиш имконини беришдир. Тўғри маънодан келиб
чиқиб, чўпон ўзининг шахсий қатнашувини аниқ воқеа оғирлиги ўлчови билан баҳолайди. Ана шу
қоиданинг ўзини қалб ғамхўрлигида жамоат аъзоларини уйларига бориб кўриш, қайғули
пайтларда, кескин ўзгариш пайтларда ва турли танқис вазиятларда ёрдам беришларга нисбатан
ишлатса бўлади. Чўпоннинг шахсий қатнашишини кераклигининг оғирлик ўлчови, вазиятни
мураккаблиги, қўллаб-қувватлаш билан банд бўлган одамлар сони ва кўпгина бошқа вазиятлар
бўйича баҳо бериш лозим. Бироқ чўпон ўзи бу ишлар билан шуғулланиши керак, лекин агар бу
шундай бўлмаса, унда у қавм ҳақида ғамхўрлик кўрсатмайди деган ишонч — бу жамоатни, чўпонларни сусайтирадиган ва кўпгина қобилиятли масиҳийларни хизматдан ушлаб турадиган
шайтон найрангидир.
Жамоат мураббийлари Худованд халқини хизмат ишига тайёрлаш кераклигини Павлус
ўргатади: “...баъзи кишиларни ҳаворий, баъзиларини пайғамбар, баъзиларини Инжил воизи, баъзиларини эса имонлилар жамоатига чўпону мударрис...” (Еф. 4:11-12). Хизматга кўп
муқаддаслар жалб қилинишлари керакми? “Унинг бошчилигида бутун бадан алоҳида-алоҳида
ҳаётий паю бўғинлар ёрдамида ўзаро уланади ва бирикади. Ҳар бир бўлакнинг алоҳида ўз ҳолича, муҳаббат билан ҳаракат қилиши натижасида бадан ўсиб улғаяди” (16 оят).
Ҳар бир масиҳий умумий ишга ўз хиссасини қўшиши керак. Таннинг бутун имконияти
фақат ҳар бир одам ўз қобилиятларини ишлатганда амалга ошира олинади. Чўпон васийлиги — бу
Танга юклатилган хизмат иши қисмидир. Худо буни биргина клирга эмас, бутун Танга топширган.
Аниқроғи, яқинлари ҳақида ғамхўрлик қилишга кўпроқ қобилияти бўлганларга топширилган.
Воизлик қилиш чақириғи воизлик қила оладиган ва ўқита оладиганларга қаратилган. Ҳамма
масиҳийлар Масиҳ ҳақида гувоҳлик беришлари шарт, лекин бу ишда баъзи жуда қобилиятлилар
қодирдир. Ҳамма масиҳийлар бир-бири ва имонсизлар ҳақида ҳам ғамхўрлик қилишлари керак, аммо бундай меҳнатга қодир эмаслар ҳам бор.
121
Тез-тез ва турли вазиятларда васийлик хизмати истеъдодига эга бўлса жамоат бошқарув
органларига киришмайди. Умуман ҳамма масиҳийлар каби бошқарувчи биродарлар васийлик
билан шуғулланишлари шарт. Лекин бу ишда улар энг яхшилар бўлишини кутиш бемаъниликдир
ва Инжилга зиддир. Уларнинг иши – энг яхши бўладиганларни тайёрлаш ва ишлатишдир.
Чўпон васийлиги — бу коорпоратив вазифадир. Қобилиятларни бириктириб бутун жамоат
бу иш билан шуғулланиши керак. Мураббий кимнингдир муҳтожлиги ҳақида билиб қолади, ғазначи чек ёзиб беради, бу чекни васийлик қилувчига топширади, бошқа одам бу оила учун
машинани таъмирлайди. Мураббий, ғазначи, воизлик қилувчи ва механик – ҳар бири ўз ишини
бажаради. Лекин муҳтож бўлганлар билан ҳамма тўғри алоқага эга эмасдир. Чўпон васийлиги
бутун Танга ишониб топширилган, чунки бирорта Тан аъзосига, шу жумладан профессионал
хизматчиларга ҳам буни бир ўзи яхши бажаришга кучи етмайди.
Жамоат васийлигининг марказлаштирилиши — бу Худонинг иродасидир. Бунинг ортида
кўп хизматчиларнинг ишлари турибди, демак, одамлар ҳақида кўпроқ ғамхўрлик кўрсатилмоқда.
Жамоатга нима керак: яхши чўпон васийлигими ёки чўпон васийлиги билан банд бўлган чўпонми?
Икки курсида ўтириб бўлмайди. Икки қуён ортидан югуриб бўлмайди! Профессионал
хизматчилардан чўпон васийлигидаги кенг доирали вазиятларни уддалай олишлари керак
бўлишини кутганда албатта, икки нохушлик бўлади.
Биринчиси шундаки, профессионал хизматчилар васийликни умуман буни истаганликлари
учун эмас, балки улардан буни кутганлари учун қилишади. Бу беморларга, шахсий уйларга бориш
ва бошқа вазифаларни яширинча менсимасликка олиб келади.
Йиғилиш буни ҳеч қачон тушуниб етмас, аммо кўпгина чўпонлар бундай васийликнинг
тўқима эканлигини ҳис қилишади. Йиғилиш аъзолари бирорта муҳтожликка дуч келгани ҳақида
эшитсалар, улар кўпинча биринчи бўлиб, жамоат бошқарувчиларига мурожаат қилишади, чунки
бундай ҳолда чўпон қандайдир қарор қабул қилиши керак. Биз халқни ўргатган ёзилмаган қоида
шундан иборат: одамлар ҳақида ғамхўрлик қилгани учун чўпон маош олади. Бу жамоат
аъзосининг адашмовчилиги эмас; бунга уни ўргатишган. Оддий жамоат аъзосининг, клириклардагидек, хизматга ваколатлиги йўқ, деб бошқалар ишонтиришган.
Бегоналарнинг муҳтожликларини мустақил равишда ва тез қониқтиришда уларга ёрдам
бера олган ўзгаришларда жамоалар аъзолари жуда қаттиқ муҳтождирлар. Жамоат
бошқарувчиларига мурожаат қилиш иккинчи иш, аслида эса, фақат маълумот бериш учун бўлиши
керак. Жамоатнинг оддий аъзолари мустақил равишда ёрдам беролмаган ҳолдагина профессионал
хизматчилардан қўллаб-қувватлашни сўраши лозим. Ҳозирги шароитда жамоат раҳбарларидан
унчалик қобилият ва меҳнат қилиш истагига эга бўлмаган соҳада ўз зиммасига асосий
масъулиятни юклаб, якка ўзи шуғулланишини талаб қилишади.
Шу ўринда жамоатнинг кўп аъзолари чўпон васийлигини ҳеч бир тарафдан кўришмайди, чунки клириклар ҳамма муҳтожликлар ҳақида шунчалик билмасликлари мумкин. Аммо агар
кимдир сезса ҳам, демак клириклар, профессионал хизматчилар ўзларининг асосий ишидан
бошқасига диққатини бўлишади. Америка жамоатларининг ўнтасидан тўққизтасида профессионал
хизматчилар битта вакил, чўпон томонидан кўрсатилган. Шундай қилиб, замонавий жамоат
тузилишида жиддий нуқсон яширинган.
122
Иккинчи ноҳушлик, жамоатнинг кўпгина истеъдодли аъзоларини чўпон васийлигига
қўймаганликларидан иборатдир. Улар чўпонлик муҳтожлигини қониқтириш учун ўз кучларига
мувофиқ тўлиқлигича хизмат қила олмаяптилар. Йигирматта истеъдодли, севадиган одамлар
ҳамма беморларни бориб кўра олар эдилар, бироқ ҳозирги вазиятларда, чўпон келмаганича бу
нарса рўй бермайди. Дунёвийлар, профессионал бўлмаган хизматчилар томонидан бу нарса чўпон
васийлигини йўққа чиқаради. Жамоатнинг замонавий тузилишида улар иккинчи навли, иккинчи
даражали хизматчилар, деб ҳисобланишади.
Клириклар ютқизиш ҳолатидалар. Агар улар шаклланган тизимни ўзгартиришга уринсалар, уларни тошбағирликда ва севги йўқлигида айблашади. Агар улар доимгидек бундай ҳолат билан
рози бўлиб келишса, унда улар жамоатни заифликка ва ноҳақиқий умидларга келтирувчи Инжилга
қарши руҳни тарқатишга имкон берган бўлишади. Ундан ташқари, бу нарса чўпонни унинг асосий
ишларидан четга чиқаради.
Чўпон васийлигини марказлаштирилмаслиги кейинги икки сабабларга кўра муҳимдир.
Чўпондан муносиб равишда фойдаланиш. Чўпон — бу энг аввало бутун халқнинг
мураббийси, бироқ у келажакни айтиб берадиган пайғамбар, ёки Худо олдида халқни вакиллик
қиладиган руҳоний, ёки қалб васийси – одамларни уларнинг ўтмиши бўйлаб терапевтик саёҳатга
олиб борувчи психолог-маслаҳатчи эмас. Унинг энг асосий ташвиши — бу одамларни хизмат
қилишга ўргатишдир.
Жамоат чўпондан фойдалангани бутун жамоатнинг хизмат сифатини ёритади. Агар у
анаънавий чўпон намунаси бўйича боришни қарор қилса, унда хизматчиларни тайёрлашмайди ва
хизмат сифати пас бўлиб қолаверади. Бошқа томондан, агар жамоат ҳаётга бошқа, чўпон халқни
хизматга ўргата бошлайдиган усулни ўтказса, хизматчилар тайёрланган ва барча керакли нарсалар
билан таъминланган бўлади, хизмат сифати эса кўтарилади.
Чўпон меҳнати хизмат жараёнида халққа нима ва нима учун қилиш кераклигини эълон
қилишдан иборат, кейин эса хизмат қилишни истаган жамоат аъзоларининг ҳаммасини хизмат
қилишга ўргатиши лозим. Эълон қилиш, ўқитиш ва ташкиллаштириш – чўпон қилишга
чақирилган ҳамма нарса мана шу. Ундан диққатни хизматини ўзигагина жалб қилишни талаб
этиш, унинг ролини бузади ва Танни бошқа аъзоларининг фаолиятига ҳалақит беради.
Инжилий эътиқоддаги жамоатлар фожиали равишда чўпон қобилиятини нобуд қилади.
Анаънавий андаза яхши тайёрланган ёш одамларни иштиёқи балан суистеъмол қилади. Улар
ҳамма ерга улгуришини истаб ҳалокатга учрашади. Улар биридан иккинчисига ташлаб масофадан
чиқиб кетишади. Улар “Авана” клубларининг байрамларида, якшанба мактабларининг
томошаларида, муҳтожларга ёрдам берувчиларнинг йиғилишларида, масиҳийларнинг лагерларини
маблағ билан таъминловчилар йиғилишларида, ёзги инжилий мактабларига боришади ва иштирок
этишади ва ҳакозо. Бу ерга яна жамоатнинг чўпон ҳамма комиссия мажлисларида иштирок этиш
истагини қўшинг ва сиз чўпон ҳаётининг режасини ўзгинасини оласиз. Энг қийин бажариладиган
ва ишончни кўпроқ сусайтирадигани шундаки, чўпон бутунлай жамоатнинг ҳар бир аъзосини
қарамоғида бўлиши кераклигида. Агар кимдадир қандайдир муҳтожлик бўлса, уни чўпон
қониқтириши зарур. Агар у ҳамма нарсани ташлаб, ўша одамнинг ҳолатига кирмаса, демак, чўпон
ўз яқинларини севмайди, улар ҳақида ғамхўрлик қилмайди, ўзининг чўпонлигини эса шахсий
мақсадида ишлатади.
Бошқа сусайтирувчи ҳолат — бу баъзи соҳаларда иқтидорликни йўқлигига руҳий ожизлик
каби муносабатдир. Бу нарса ўша рўёбга чиқмайдиган кутишлар борлиги учун мавжуд. Чўпон
123
ҳамма нарсани қила олади ва қилишга мажбур деган фикрни онгли равишда ҳимоя қиладиганлар
кўп эмас. Лекин агар жамоатнинг ҳамма кутишларини бирлаштирса, унда ана шу фикр келиб
чиқади. Афсуски, кўпчилик чўпонлар учун бу уларнинг омадсизликларини сабаби бўлиб
қолмоқда. Чўпон ана шу жамоат кутишларини тўлалигича оқлай олмагани учун ҳалокатга
учрайди; ўзининг инжилий вазифаларини бажара олмагани учун ҳам ҳалокатга учрайди. У
жамоатни кўнглини топмагани учун ҳолдан тояди; Худони мамнун қилмагани учун кучини
йўқотади. Хаддан ташқари яхши чўпон бўлмаганлиги учун у жамоатни қониқтирмайди. Хизмат
ишида Худованд халқини уқтирмагани учун у Худони қониқтирмайди ва бунда энг фожеалиси
Худованд ишинини азият чекиши.
Семинария, деноминация раҳбарияти ва маҳаллий жамоат чўпонлик намуналарини қайта
кўриб чиқишлари зарур. Чўпонларга жамоатни ҳамма керакли нарсалар билан таъминлашда олиб
борадиган чўпон меҳнати ва усул назариясини ишлаб чиқариш учун бор имкониятларини ишга
солиш керак. Жамоат оммаси руҳланган, тайёрланган ва хизмат учун яроқли бўлмагунча, жамоат
заиф ва фақат ўзи учун хизмат қиладиган бўлиб қолади.
Танни муносиб ишлатилиши. Чўпонларнинг бузилишига, фойдасизлигига ва уларга
нисбатан нотўғри муносабатга ўхшаш, Танга фожеали нотўғри муносабат унинг фойдасизлиги ва
бузилиши. Бу руҳий тушкунлик ўринли бўлиши учун икки нарса талаб этилади: маълум типга хос
чўпон ва уни қабул қиладиган жамоат. Униси ҳам, буниси ҳам, бу ҳодисани абадийлаштиради.
Агар улардан кимдир астойдил ўзгаришларга чақирса, бу тизимни барбод қилиши мумкин.
Бу тартибни чўпонлар халқни хизмат ишида уқтириш кераклигини маъқуллаб ўзгартира
олишади. Бу хизмат “қуролбардор” хизматидан кўра маънолироқ. Ўзини юлдуз, деб билган
чўпонларга жамоатнинг оддий аъзолари, яъни “қуролбардор”ларнинг малакасиз меҳнати жудаям
керак, акс ҳолда уларнинг томошаси барбод бўлади. Мен бирон бир хизматга “аҳамиятсиз”, бошқасига эса “ниҳоятда керакли” деган ёрлиқни илишга ҳаракат қилганим йўқ. Лекин шуни
айтишим керакки, курсиларни таҳлаш, майсазорни қирқишдан ва жамоат брошюраларини
сотишдан кўра, хизмат ишида одамларни уқтириш муҳимроқдир. Бу вазифалар муҳим, лекин
бунинг ортида Худованд халқини хизматга тайёрлаш турмайди. Ишонаманки, юқорида айтилган
машғулотлар — бу хизмат Эверести эмас, бу одамни содиқлигини синашдир.
Анъанвий чўпонлик моделларининг ҳақоратли ҳарактери, иккинчи навли хизматчилари, деб қабул қилинаётган Худованд халқини кераксизликка келтирди. Жамоатнинг оддий аъзолари
жамоат профессионалларини муҳимроқ хизматни олиб бориш учун уларни озод қилиб, масалан, воизлик қилишдан, қўллаб-қувватлай олишади. Чўпонга ваъз айтиш учун вақт бериш муҳим бўлса
ҳам, жамоатнинг ҳамма аъзоларини мустақил, маънога бой хизмат шундай хизматчилар ва муҳтож
бўлганларнинг ўзларини манфаати учун белгиланган, лекин асло жамоат профессионаллари учун
эмас.
Хизматни марказлаштирилмаслик мақсади — бу Эфесликларга Мактубда (4:16) берилган
манзарадир, жамоатнинг ҳамма аъзолари Худога яхшироқ хизмат қилиш учун бир-бири билан
ҳамкорликда, ўз ишларини бажаришади. Бу манзара яна шуни ўргатадики, ҳосилдор бўлиб, одамлар ўз дунёқарашини тўлароқ фикрлай бошлашади, Тан эса ўсиб, ижод қила бошлайди. Чўпон
жамоатга намоён қила олган содиқликни кўрсатишининг энг яхши усулидир. Нима учун чўпон
хизмати сифатида, жамоат эса томошабинлар оммаси каби Худони чуқур қайғуга солишади.
Чунки чўпон ўз кучини оздириб ёниб битади, халқ эса занглаб ҳаракатсизликдан тобора орқага
қараб кетади.
124
Танни кераклигича ишлатиш аниқ мумкин. Эслайлик, чўпоннинг меҳнати — бу манзарали
хаёлотнинг чақириғи ва одамларни хизматга ундашдир. Кейин ўқитиш ва хизматни ташкил қилиш
келади. Ўқув воситаси одамлар хизмат қилишни ўрганишларидан олдин бор бўлиши керак.
Бўлмаса халқни итоаткорликка чақирувчи чўпон уларни қарама-қаршисига ўргатади.
Ўқитишнинг муҳим воситаси муҳими сифатида одамларни асосий хизмат малакаси ва янги
мураббийлар тарбиялаш учун мен кичик гуруҳларни тавсия этдим. Чўпонлик васийлигида
тайёрланиш учун мен жамоатнинг сони қирқдан етмишгача бўлган кичик гуруҳларда руҳан етук
одамларни киритишга тавсия этар эдим. Бу кичик гуруҳ одамларни бир-бирини севишга ва бор
бирлашиш ҳиссиётини ривожлантиришга ёрдам берар эди.
Биз бундай турдаги гуруҳларни англатадиган кичик йиғилиш терминида тўхтадик. Биринчи
кунданоқ йиғилиш аъзоларининг сонига қарамай, одамлар албатта кичик жамоатнинг аъзолари
бўладилар, деб жамоамизга ваъда берган эдик. Кичик йиғилиш ўз аъзоларига яқинлари ҳақида
ғамхўрлик қилиш тажрибасини беради. Одамларни халқнинг муҳтожликларини қондиришда
ижодий ёндашишни кўрсатишга чақиради. Бу эҳтиёжлар кичик йиғилишнинг аъзолари улар
қўллаб-қувватлай оладиганларни ҳаммаси ҳақида билишлари учун очиқ муҳокама қилинади.
Кичик йиғилиш хизмати ўз ичига ибодатлар занжири, беморларга қараш, чўмдирилиш, Қутлуғ
Кечликни ўтказиш, касалхонадагиларни бориб кўриш, қизиқишлар бўйича норасмий мулоқот ва
оила аъзоларидан бирортасининг ичкликбозлиги туфайли зўравонликка ёки шафқатсиз
муносабатга дуч келган одамлар бўйича қўллаб-қувватлаш гуруҳларини олади. Қачондир
клирикларга топширилган хизматнинг кўпроқ қисми дунёвийлар орасидан олинган хизматчиларга
юклатилади. Улар чўқинтиришади, беморларни бориб кўришади ва улар учун ибодат қилишади, ҳатто болаларни Худога бағишлашади.
Кичик йиғилиш ўзининг раҳбарига эга ва ўз ҳаракатларида етарлича мустақилдир. Бу ерда
бошқарувчи, ғазначи, беморларни касалхоналарда бориб кўриш учун маъсул мураббий, кичик
гуруҳларнинг координатори ва ҳакозолар бор. Одамларни қўшилишга сўрашади; ҳеч кимга ҳеч
нарса буюрилмайди; одамлар фақат ўз хоҳишлари бўйича кичик йиғилиш аъзолари бўлишади.
Гуруҳни тузишдан олдин керакли тайёров ўтказишади ва бу шогирдлар учун ажойиб шароит
яратади. Бу тизимнинг афзаллиги шундаки, жамоатнинг катта-кичиклигига қарамай, унинг аъзоси
доимо кичик гуруҳнинг бир қисми бўлиб қолади, бу гуруҳда уни яқиндан билишади ва
бор-йўқлигини сезишади. Агар унда қандайдир муаммолар пайдо бўлса, у ҳақда билиш учун
атрофдагилари унга етарлича яқиндир. Одамлар биргаликда ҳаёт кечиришга дастлабки жамоатда
ўрин олган ҳақиқий муносабатнинг турига жалб қилинишлари мумкин. Бундай гуруҳнинг
аъзолари энди тунда учрашиб тарқалган кемаларга ўхшашмайдилар.
Деярли ҳар бир ҳолда жамоатнинг чўпонлик васийлиги яхшиланмоқда. Жамоат каттароғига
эга бўлиш учун кичигидан воз кечмоқда. Жамоат аъзолари кўпгина қобилиятли, самимий, ғамхўр
одамлар томонидан бўлган васийлик учун чўпоннинг шахсий эътиборидан воз кечишади. Энди
чўпон бундай турдаги вазиятларга боғлиқ эмас; у энди бу вазифани асосий вазифа сифатида
бажармайди. Унинг вазифаси – қобилиятли хизматчиларни улар кўпроқ фойда келтира оладиган
жойларда ишлатиш учун бошқарувчи ўқув муҳитни ва ўқитиш жараёнини таъминлашдир. Яна бир
марта, чўпон-мураббий манзарали хаёлотни эълон қилади ва одамларни хизматга чорлайди. Кейин
у ўқув жараёнини таъминлайди ва ниҳоят, хизматни ташкиллаштиради.
Худованднинг аниқ топшириқларига бўйсуниш чўпонни уни хизматини аччиқ қила
оладиган сийқаликлардан озод қилади. Худо уни чақирган нарсаларни у қилади: одамларни
Худованд ишига ўргатади. У ўз хизматини Худованд стандартларига биноан қураётганини
тушунади. Типик чўпондан чўпон-мураббийлик ҳолатига ўтган кўпгина чўпонлар бундан катта
125
қувонч ҳис қилишади. Илк бор улар Инжилда ўқиганлари, руҳий семинарияда ўтганлари ва
жамоатда бошдан кечирганларининг ҳаммаси ҳамоҳанг қўшилади. Абадийликда бўладиган бундай
ажойиб, бой ҳосил келтириш учун, бунинг ҳаммаси маънога тўлади ва бу курашишга, реформаларга ва албатта, яқинлари билан баҳслашишга арзийди.
Агар чўпон васийлигини марказлаштирилмаслиги – чўпон учун савоб иш бўлса, у
жамоатнинг оддий аъзоси учун янада яхшироқдир. Бу унга шахсий руҳий қадрини ҳис этишга
имкон беради. Одамларни хизмати учун ҳамма вақт барча керакли нарсалар билан таъминлаш, жамоатнинг оддий аъзоларини ифлос иш билан юклашни билдирар эди. Бунинг ортида ўргатиш
ниқобида бўлган ваъзлар ва чўпон-мураббий ролига даъво қилувчи маҳмадона-чўпонлар
туришган. Бу жамоат қатнашчисини “қуролбардор”, иккинчи даражали хизматчи қилар эди.
Чўпон-мураббий ўз иши билан банд бўлганида, одамлар таҳқирлаш хизмат бўйинтуруғидан
озод бўлишади ва Худодан уларга аталган иш билан шуғулланишга эга бўлишади. Бизнинг
замонамизда инжилий жамоатлар ана шундай реформацияга муҳтождирлар. Чўпонлик
васийлигининг марказлаштирилиши Эфесликларга Мактубнинг 4 бобидагидек ва унга қўшимча
севувчи қўллардир. Бу ҳамдардликка берилган урғу билан кўпайиш хизмати; бу Масиҳ Тани
томонидан ишлатиладиган Буюк топшириқнинг принциплари.
Шогирдларни тарбияловчи чўпон, чўпон ғамхўрлигини марказлаштирилмаслигини
тарафдоридир, чунки бу ҳақиқат ва уни ҳаётга тадбиқ қилиш керак. Ҳаворий Павлуснинг
чўпонлик намунаси қўл остида чўпон-мураббий истаган мақсадига эришади ва Масиҳ Тани руҳан
етишган ва ҳосилдор бўлади. Чўпон-мураббий танлай олмайди, у жамоатни ҳамма
муҳтожликларини қондирадиган йўналишда ўзининг табиати бўйича олиб бориши зарур.
Mен доимо чўпон-мураббийнинг моҳиятини қисқача аниқлашга ҳаракат қилар эдим. Керак
бўлса, мен уни уч сўз билан жамлайман: ишонч, малакалар ва мақсад сари интилиш.
У шогирдларни тарбиялашга жонкуярлик билан ёндашади.
уқтиришнинг мевасидир (Лқ. 6:40). Чўпон-мураббий руҳлантиришга қодир, чунки унинг ўзи
ҳақиқатга ишонади. Яқинларини ҳаракатга ундаш ҳақиқатни чуқур ҳис этган ҳар бир одам учун
хосдир. Чўпон-мураббий ўзи ҳеч бир шубҳасиз ишонган одам бўла туриб яқинларини
руҳлантиради.
Иккинчи сўз –
учун керакли тарзда хизмат маҳоратларини ривожлантириш йўлларини излайди. У бошқаларни
хизмат маҳоратларига ўргатиш ҳимоясига туради. У маҳоратларни ривожлантириши Масиҳга
содиқлигидан кейин муҳимликда иккинчи иш эканлиги ҳақида ўзига ҳисоб беради. Бундан
ташқари Масиҳга содиқлик ва маҳоратларни ривожланиши Масиҳ иши билан бир қаторда туради.
Чўпон-мураббий кераклича хушхабар етказиш, ўргатиш ва ҳосилдор хизматни бошқариш
маҳоратларига эга.
Учинчи сўз –
тўлиқ биргаликда ҳаракат қилади. У ўлчанган, ҳисобланган ва аниқ қарорларни, энг яхши маънода
қабул қилади. Муқаддас Китобдан олинган махсус мақсадлар унинг учун ҳаракатлантирадиган куч
бўлиб қолади. Чўпон-мураббий сафарга харита билан чиқиб, қандай ва қачон манзилга етишини
билади. Афсуски, кўп чўпонлар ўз хизматларида айланасига юришадилар ва уларнинг ягона
мақсадлари – йўлакдан чиқиб кетмаслик ва одамларни кўнглини топишдир.
126
Қатъий ишонган, мақсад сари интилган ва ҳамма керакли нарсалар билан қуролланган: шогирдларни тарбияловчи чўпон ана шундайдир. Айтиш лозимки, кўпгина муваффақиятли
одамлар учун ана шу феъл-атвор хосдир.
127
Саккизинчи боб
Чўпон-мураббий (тренер)
Юқорида кўрсатилганидек чўпон хизматининг энг яхши аналогияси бу спорт
мураббийининг фаолиятидир. Муҳимига келсак, чўпоннинг вазифаси – мураббийнинг вазифасига
ўхшашдир. Чўпон нима ва қандайлигини аниқлайди, кейин эса одамларга буни рўёбга чиқаришга
ёрдам беради. Элтон Трубланд шундай деб ёзган: “Тренернинг шуҳрати шундаки, у бошқа
одамларнинг кучини очиб беради, ривожлантиради ва ўргатади. Лекин буларнинг ҳаммаси, ўргатиладиган хизматга нисбатан инжилий терминалогияни ишлатиб, биз назарда тутган шунинг
ўзгинасидир”.
Бу замонавий аналогия қадимий намунада қурилган – Исо Масиҳнинг намунасида.
Масиҳнинг ўқув намунаси чўпон ва мураббийнинг замонавий аналогияси фойдасига гувоҳлик
беради. Чўпон-мураббий Биринчи баптистлар жамоатининг ўз ҳамкасбига кўра, кўпроқ мураббий
сифатида Исо Масиҳга тақлид қилиши ҳақида яхши насиҳат олади. Исо Ўз шогирдларини кўп
нарсани ўргатган. У ўргатган нарсалар ниҳоятда керакли; У уларни қай тарзда ўргатгани ҳам
муҳимдир. Исонинг ўргатишга ёндашишини турлича тасаввур этса бўлади. Мен олти босқичли
усулда тўхтадим:
“Бу ҳақида уларга айтиб бериш”;
“Уларга нима учун буни бажариш кераклигини айтиш”;
“Буни қандай бажарилишини уларга кўрсатиб бериш”;
“Буни улар билан биргаликда бажариш”;
“Буни ўзлари бажаришсин”;
“Улардан ишлатиш”.
Мен Масиҳ таълимотининг аниқ элементини олиб, ўқув жараёнининг олти босқичидан
кетма-кет ўтказаман. Олти босқич — бу Масиҳ тақдим этган ва Павлус қўллаган ҳақиқий инжилий
ўқув жараёнидир. Аниқ элемент, деб мен Буюк топшириқнинг услубини назарда тутаман.
Исо Шоҳлик тарафдори эди ва бу тарафдорликни Гўлготада тасдиқлади. Исо шу билан
биргаликда алоҳида услубга тарафдор бўлганини ҳам баъзида биз унутамиз. Бу айнан
чўпон-мураббий ва типик чўпон фикрлари тўғри келмаган соҳадир. Келинг Исо қандай бу услубни
издошлари онгига сингдирганини кўриб чиқайлик.
“Бу ҳақда уларга айтиб бериш”. Буюк топшириқ беш марта эълон қилинади – ҳар бир
Мактубда бир мартадан ва Азиз Ҳаворийларнинг фаолияти китобининг 1 бобида бир марта. Исо
Ўзининг азоб-уқубатлари ва қайта тирилиши олдидан Буюк топшириқ ҳақида гапира бошлаганига
қанчалик кам эътибор берилганини бу ерда таъкидлаб ўтиш муҳимдир. Бошданоқ Исо тўрт ой
мобайнида хизмат моҳиятини очиб беради. “Боринглар ва кўрасизлар”, деб аталган хизмат даври
фақат Юҳанно Хушхабарида (1:35 – 4:46) кўрсатилган. Ҳеч бир синоптик Хушхабарда бу даврнинг
тасвири йўқ.
ҳақида эслатади. “Сизлар: ўрим – йиғимга ҳали тўрт ой вақт бор, деб айтяпсизларку. Энди
сизларга айтай: кўзларингизни экинзорларга тикиб қаранглар. Ҳосил аллақачон етилибди, ўрим
йиғимга тайёр бўлибди” (Юҳ. 4:35).
У тўрт ойлик ғайритабиийлик ваҳийлар билан шунчалик яхши тайёрланган ерга экин экади.
Бундан кейин тез ўтмай шогирдлар балиқ овлашга қайтганликлари аниқ белгиланган. Экин
128
кўкаради ва яқин орада Халоскор ва унинг Шоҳлиги ҳақида яқинларига етказиш маъноси
шогирдлар онгига бориб етади. Балиқ ҳидлана бошлади, тўрларни қайта тиклаш азоб бўлиб қолди, қайиқда қолиш эса – зерикарли. Шу тарзда, Исо келажак меҳнат ҳақида улар билан гаплаша
бошлади.
Ўзининг азоб-уқубатлари ва қайта тирилишигача иккични марта Исо хизмат ҳақида
эсалатганда, шогирдларнинг таълим олишларини иккинчи босқичи бошланади. “Исо Жалила кўли
бўйидан ўтаётиб, кўлга тўр ташлаб ўтирган Симон ва унинг укаси Андрейни кўриб қолди. Улар
балиқчи эдилар. Исо уларга: – Менинг кетимдан юринглар, Мен сизларни инсон овчилари қиламан
– деди” (Мк. 1:16–17).
Илдиз отиб, ўсиб чиқиш учун уруғга вақт керак эди. Энди шогирдлар хизмат маҳоратининг
таълимотини кейинги босқичига ўтишга тайёр эдилар. Улар ўз тўрларини қолдириб, Исо
орқасидан эргашдилар, чунки У аллақачон бу муҳим қадамни босишга уларни тайёрлаган эди.
“Изимдан боринглар”, деб аталиб танилган босқичда, кейинги ўн ой мобайнида Исо ваъда
берганини бажаради. У уларни одам овчилари қилади. Уларга ҳақиқатдан ҳам қандайдир муҳим
нарса очилади. Балиқ овчилари бўлган вақтда, улар озиқ-овқат топишарди, энди эса, одамлар
овчилари бўлиб, Буюк топширишни бажармоқдалар.
Бўлажак тўртта Ҳаворийлар одамларни овлашга иккинчи чақириғи кейинги белгиланган
мақсадлар декларацияси бўлиб қолади. Улар яна балиқ овлай бошлашади. Нима учун улар шундай
қилишади? Бунга турли сабабларни топишади: моддий қийинчиликлардан то кўнгил қолгунча
фаразлар кўп, ҳақиқат эса ҳақиқат бўлиб қолади ва хусусан бизнинг эътиборимиз Бутруснинг
қайтишига жалб қилинади. Исо пайдо бўлади ва умидсизлик тунидан сўнг балиқчиларга чуқур
жойга сузиб бориб, тўрни яна бир бор ташлашга буюради. Натижа – энг кўп балиқ миқдори.
Бутрус калтафаҳмлигини тан олиб, ўзини Исонинг оёқлари остига ташлайди. Исо унга
жавоб беради: “...Қўрқма, бундан буён инсонларни овлайсан, – деди. Улар иккита қайиқни
қирғоққа тортдилар ва ҳаммасини қолдириб, Исонинг ортидан эргашдилар” (Лқ. 5:10–11).
Исо ҳар сафар шогирдлари олдида ўз бурчини тасдиқлаганда, У уни келажак хаёлоти билан
биргаликда юритган. Исо улар бажаришлари керак бўлгани ҳақида унутишга бермайди; У доимо
бирини бирига эслатади, алоқа тиклайди. Мақсадни кўрмасдан меҳнатнинг ўзигина хизматни оғир, зерикарли ишга айлантиради–ку.
Айнан ўн иккитани чақириб, уларга Ҳаворийлар ваколатини беришдан олдин Исо катта
тўлалик ва аниқлик билан яқин хизмат ҳақида эълон қилади: “Халқ оломонини кўриб, Исо уларга
ачинди; чунки чўпонсиз қўйлардай довдираган ва ҳолдан тойган эдилар. Ўша вақтда Исо ўз
шогирдларига деди: “Ҳосил мўл, бироқ юмушчилар оз. Ўз ҳосилингни йиғиб-терадиган
юмушчилар юбор, деб ҳосил Эгасига илтижо қилинглар” (Мт. 9:36– 38).
Яна ўн иккитанинг диққати келажак хизматга жалб этилади. Юмушчиларга эҳтиёж жуда
катта, лекин улар етишмайди. Дарҳол ана шу мурожаатдан сўнг, Исо ҳаворийлар хизматини
бажариш учун иккитадан ҳаворий юборади. Исо бажаришни талаб қилган меҳнат ва бу
меҳнатнинг керакли бўлган тасдиғи орасида бу муҳим алоқани ўргатади. Исо “Уларга бу ҳақда
айтиб бериш” деган шогирдлар тайёрлаш босқичидан анча четлашган бўлса ҳам, У уларнинг
хизматларини зарурлиги асослари ҳақида эслатишни унутмайди. Исо Ўзининг Буюк топшириқ
мурожаатига бўлган ёндашиши диққатни жалб қилади.
129
Ҳаётий маҳорат орқали етарли даражада У шогирдлар ишончини мустаҳкамлайди.
Мойилликнинг ўзида ва у туфайли кўп воизлик хизматлар кўзда тутилади. Масиҳнинг арш аълога
кўтарилиши арафасида кийими этагида Буюк топшириқ тўсатдан ташланган эмас эди. Ўшанда у
шогирдлар аллақачон ўргатилган оддийгина устунликларнинг охири эди. Ўттиз тўрт ой давомида
Исо олға силжиш ва секинлик билан шогирдларига улар нима қилишлари кераклигини ўқитди.
Бу биз ўз болаларимизни тишларини тозалашга, сочларини тарашга ва қулоқларини
ювишга ўргатганимизга ўхшашдир. Охири уларда керакли гигиеник кўникмаларни
ривижлантириш учун биз уларга тушунтирамиз, эслатамиз ва уларнинг истамасликларига қарши
курашамиз. Ўшанда ажойиб бир куни, улар аллақачон йигирма ёшдан ўтгандан сўнг, улар ванна
хонасига кириб ундан чиқишмайди. Энди эса улар ўзларининг ташқи қиёфаларига шунчалик
эътибор берадиларки, ҳатто биз улар ташқи қиёфасига кўп вақт ажратганлари учун жаҳл қила
бошлаймиз.
Ҳаётий мозайкаларнинг қисмларини битта-биттадан топширгандек, Исо аста-секин
шогирдлари нима қилиш кераклиги тушунчаларини қуради. Одамларни овлаш, йиғим-теримда
меҳнат қилиш ва Хушхабарни барча халқларга етказиш ҳақидаги такрорий чақириқлар биз Буюк
топшириқ, деб атаган асосни ташкил этади. Қайта тирилган Масиҳ ҳақида гувоҳлик беришни
шогирдлар ўргатганлариданоқ мозайканинг барча қисмлари бир суратга тахланди ва шунга биноан
энди улар ўз ҳаётларини қуришадилар.
Буюк топшириқлар. Қайта тирилиб, Исо бир неча марта Ўз издошлари олдида пайдо бўлди.
Ана шу халқ олдида пайдо бўлишларнинг бир қисми Буюк топшириқ, деб аталган буюришларни
топширишдан иборат эди:
Юҳ. 20:21: “...Отам Мени қандай юборган бўлса, Мен ҳам сизларни шундай юборяпман”.
Мк. 16:15: “...юринглар ва ҳамма тирик жонга Инжил Хушхабарини тарғиб қилинглар”.
Лк. 24:77: “Шунингдек, Қуддусдан бошлаб барча халқлар Унинг номи билан тавба-тазарруга чақирилмоғи ва
гуноҳлари кечирилиши эълон қилинмоғи ҳам лозим”.
Ҳавор. 1:8: “Лекин ...сизлар қувват оласизлар, Қуддусда, Яҳудия билан Самариянинг ҳамма жойида ва ҳатто
дунёнинг энг олис ерларида ҳам Менинг шоҳидларим бўласизлар”.
Агар Буюк топшириққа эга бўлган Муқаддас Китобдаги парчаларни солиштирса, унда мана
бу келиб чиқади: “Боринг, Хушхабарни ернинг четигача етказинг. Шубҳаланманг, Худованд
кучининг ҳамма аломатлари сизнинг ҳамроҳингиз бўлади. Ўз уйингиздан бошланг ва бу хабарни
ер куррасининг ҳар бир узоқ бурчакларига етказинг”.
Юқорида айтилган тўртта ҳодиса ўзи билан бошланишни тасвирлайди, аммо бу ерда
нимадир етишмайди. Бу мана шундай дегандек бўлади: “Уйлар қуришни бошланг, уларни ўзига
хос қилиб қуринг — бу уйлар энг яхши меъморчилик қурилмалари бўлсин. Бу қурилишни мен
маблағ билан таъминлайман; уларни ер юзининг ҳар жойида қура бошланг ва улар албатта
мустаҳкам қурилмалар бўлсин”. Бу қурувчини ўйлантириши мумкин, аммо меъморий лойиҳасичи, уй ўзи қандай кўринишга эга бўлиши керак? Бу ерда услуб ҳақида деярли ҳеч нарса айтилмаган.
Мана шунинг учун Матто томонидан ифода этилган Буюк топшириқни кўп гапиришади. У
амал қилиши керак бўлган махсус услубни, лойиҳани, бутун дунё бўйлаб Хушхабар етказишда
белгиланган режасини тақдим этади: “Шунинг учун бориб, барча халқлардан шогирд
орттиринглар. Уларни Ота, Ўғил ва Муқаддас Руҳ номи билан чўмдириб, имонга киритинглар.
Мен сизларга буюрган ҳамма нарсага амал қилишни уларга ўргатинглар. Мана, мен ҳар куни
дунёнинг охиригача сизлар билан бирга бўламан. Омин” (Мтю 28:19–20).
130
“Бориб”, “чўмдириб” ва “ўргатинглар” сўзлари “ўргатинглар” деган кескин оғзаки
ҳаракатни бериш воситаси, деб ҳисобланади. Бориш – демак Масиҳни қаерда бўлишингдан қатъи
назар ҳамма ерда воизлик қилишни билдиради. Сувга чўмдириш янги имонга келганларни ўз
ҳаётларини Масиҳга бағишлагани ҳақида очиқ тан олганларини ифодалайди. Итоаткорлик
таълимоти — бу шогирдлар тарбиялашнинг асосидир. Буюк буйруқ – Масиҳ Инжилининг ваъзи ва
шогирдлигининг асосий сабабидир, чунки шогирдлар Исо Масиҳнинг итоаткор издошлари
бўлишлари лозим.
Буюк топшириқни бутунлай қабул қилиб, биз Исо дунёга фақатгина хушхабар етказишни
буюрганини кўрмаймиз. У биздан кўпроқни талаб қилади. Янги имонга келганларни сувга
чўмдиришдан кўра, Унинг нияти каттароқни ўз ичига қамраб олган. Жамоат Масиҳга итоат
қиладиган, дунёга хушхабар етказиб, кўпайиш, деб аталмиш оғизма-оғиз айтишни ҳаракатга
келтирадиган шундай турдаги одамни “ишлаб чиқариш” буйруғига эгадир.
Шогирдларни тарбиялаш, истак ва ўз устида ишлаш малакасига эга бўлган масиҳийларнинг
ривожланишини билдиради. Ўз устида ишлаш каби кўпайиш ҳам эришилган малакадир. Барча
масиҳий ўз яқинини Масиҳ билан таништира олади ва шундай қилиб, у ўз устида ҳам ишлаган
бўлади. Агар янги имонга келган худди ана шуни ўзини бажаришга ўрганмаса, демак бу ерда
кўпайиш жараёни эмас, оддийгина ўз устида ишлаш бўлади. Масиҳ фақатгина ўз устида ишламай, бошқаларни ҳам шунга ўргатадиган одамларга муҳтож. Мана шу янги имонга келганлар фаолият
юритувчи, эгалловчи ва бошқаларни ўргатувчи ўқувчиларга айлансалар, ўшандагина кўпайиш
механизми ишга киришади.
Нима учун дунёга хушхабар етказиш ҳаракатлари ер куррасининг аҳолини кўпайиши
тезлигига улгурмайди? Чунки кўпайиш йўқ. У биринчи ўринга қўйилмаган. Уни Масиҳнинг амри
ва услуби сифатида эмас, лекин ҳосил каби кўрсатишади. Кўпайиш эзотерик ғалатилик, шогирдликка бағишланган баъзи таълимотларнинг ғайритабиий ҳаракатлари, деб ҳисобланади.
Шогирдлар тайёрлашга содиқлик ва мураббийларни тайёрлаш орқали кўпайиш қаршиликка дуч
келади. Америка жамоати ўзига ҳайкал кўйишни давом этар экан, дунёни ярмини Масиҳ
Хушхабари қопламаган, чунки биз Буюк топшириқни бажармаямиз.
Кўп нарсада замонавий ютуқлар шуни исботлайдики, кам нарсани талаб қилиб ва ажойиб
спектаклларни ўтказиб, халқ оломонини йиғиш мумкин. Лекин аҳийри ва қаттиқ талабдан келиб
чиқиб бу оломон ҳеч нарсани билдирмайди. Буюк топшириққа итоаткор бўлиш, демак ўзини
шогирдликка қатъий бағишлашдир. Шогирдларига нима қилишлари лозимлигини айтиб, Масиҳ
уларга кўпайишнинг аҳамиятини ўргатади.
“Уларга нима учун буни бажариш кераклигини айтиш”. “Қачонки, нима учун азоб
чекаётганингизни билсангиз, ҳар қандай қандайни енгиб ўтасиз” — бу исботга муҳтож бўлмаган
ҳақиқат. Исо шогирдларига нима қилиш кераклигини айтиб берди ва энди, бу ишга содиқлигини
қўллаб-қувватлаш учун, У уларга бу нарсани нима учун қилишлари кераклигини тушуниш
истагини бериши керак эди. Исо бизга буни қийинчиликсиз тушуниб етишга ёрдам беради.
“Инсон Ўғли эса адашганни излаб топиш ва қутқариш учун келган” (Лқ. 19:10). “Чунки Инсон
Ўғли ҳам Ўзига хизмат қилдириш учун эмас, балки Ўзи хизмат қилиш ва Ўз жонини фидо қилиб, кўпларни қутқариш учун келган” (Мк. 10:45). “Худо оламни ҳукм қилиш учун эмас, балки Ўғли
орқали қутқариш учун Ўғлини дунёга юборди” (Юҳ. 3:17).
Нима учун шогирдларни тарбиялаш керак, нима учун ўзимизни кўпайишга бағишлашимиз
керак? Шунинг учунки, одамлар кечиримга, уйғонишга, гуноҳ ва ўз Яратганидан абадий
узоқлашиб кетмаслик учун жазодан қутқарилишга муҳтож. Исо Ўз фарзандларини қутқаришга ва
131
осмонни Ўз фарзандлари билан тўлдиришга келди. Шогирдлик шогирдликнинг ўзи учун — бу
сафсатадир. Аҳийри шогирдлик ва кўпайиш — бу фақатгина мақасадга етиш воситаси ва улар
ўзларича яшашга ҳаққи йўқ.
Сўз барча халқларга воизлик қилиниши керак. Агар Сўз воизлик қилинса, халқлар Сўз
ҳақида билиб олади. Бунинг учун ишчилар, шогирдлар керак ва улар ҳосил келтиришга ва
кўпайишга содиқ бўлишлари лозим. Итоаткор шогирдлар – содиқ ва мустаҳкам, фақат улар бу
вазифани бажара олишади. Кўпайишсиз тайёрланган ишчиларнинг етишмаганлиги сезилади ва
мавжуд ҳолат ўзгармайди. Нима қилиш керак: бутун дунёга Инжилни воизлик қилиш учун
шогирдларни кўпайтириш билан шуғулланиши керак.
Чўпон-маҳмадона шу жойда тўхтайди. У одамларга нима ва нима учунни етказади ва шу
билан тамом. Катта урғу ваъзларга, Якшанба мактаби дарсларига, Инжилни ўрганиш бўйича
умумий таълим курсларига берилади. Инжилий жамоат Сўзга диққатини қаратган. Таълим бериш
(бу ерда гап ўрта синф “оқ” жамоати ҳақида кетмоқда) ваъз ва Инжилни ўрганиш деганни
билдиради.
Агар чўпон эътиборини кўпроқ ваъзга қаратиб, ҳаётда ваъз этаётганини ишлатиш
фурсатига эга бўлмаса, у иккита хатога йўл қўяди. Биринчидан, у ўрганмайди, чунки
итоаткорликдан бошқа ҳамма дуч келган нарсани ўргатади. У одамларга итоаткор бўлиш
кераклиги ҳақида айтади, аммо шу билан бирга, ҳақиқий таълим йўлини кўрсатмайди, чунки улар
оддий таълим мазмуни шархлашида йўқ. Иккинчидан, у атрофни айбдорлик ва ночорликка
тўлдиради. Одамларга доимий равишда уни ва шуни қилиш кераклигини айтиб, лекин бу учун ҳеч
қандай вазият бермаганда ана шу содир бўлади. Бу чўпонликни ҳалокатини ва Худованд халқидан
фойдаланишни билдиради.
Одамларга нима ва нима учун ҳақида гапириш – демак чўпон девор тиклай оладиган
пойдеворни қўйишдир. У Ўзини Сўзни ўрганишга бағишлаши мумкин. У кўп вақтини энг яхши
ваъзлар тайёрлаш билан ўтказиши мумкин. Аммо энг биринчи ўринда у халқни воизлик
таълимотини восита билан таъминлаши зарур, акс ҳолда, у ўз уйини қуролмайди. Бу таълимотдан
қандай фойдаланиш ҳақида доимо ўйлаши керак. Исо бундай ёндашишнинг ажойиб намунаси.
Мураббий ўз васийлиги остидагилар билан мулоқотда бўлиб кўп вақтини ўрказади, уларга
нимани ва нима учун қилишни айтиб туради. Улар кинолар кўришади, дарсликларни пухта
ўрганишади, ўйин режаларини муҳокама қилишади, кейин машғулотларга нимани ва нима учунни
ишда қўллаша бошлайдилар. Мураббий ўйин майдонига ўйинчилар билан бирга чиқади. Одатда
халқ мураббий томошабинлар курсисида ўтирганида уни кузатишади, у ерда у одатдаги, ҳар кунги
кийимидадир. Лекин ўйинчилар ўз мураббийларини кўпроқ спорт кийимида, бўйнидаги ҳуштак
билан эслайдилар. Мураббий меҳнатининг 90 фоизи — бу гимнастика залининг ёки ўйин
майдонининг мутаассибидир. Чўпонлар эса хафтасига бир марта 30 – 40 минутдан ваъз айтишади.
Масала мана бунда: ваъз тайёрлашда ўн беш соатдан ташқари вақтларини чўпонлар қандай
ўтказишади? Ақлли ва масъулиятли чўпон унинг таълимоти ҳаётга киритилмоқда, одамларни
ўргатиб, уларни таълим бериш ва хизмат воситалари билан таъминлаётганига ишониб ўз вақтидан
фойдаланади.
“Бу қандай бажарилишини уларга кўрсатиб бериш” ва “Буни улар билан биргаликда
бажариш”. Энди чўпон-мураббий минбар ортидан чиқиб, одамларга мураббий сифатида унинг
таълимотига амал қилишни кўрсатади. Масиҳнинг кўпайишга содиқлиги қандай шаклда намоён
бўларди? Масиҳнинг шогирдларни танлаши ва шогирдлар У билан бирга бўлишининг ўзи, Масиҳда уларни ўргатишга қизиқиши борлиги ҳақида гувоҳлик беради. “Боринглар ва кўрасизлар”
132
жараёни танишув ва қисқа эди. “Ортимдан боринглар” жараёни узоқроқ, ўн ой давом этди ва
Масиҳ шундай, деб Ўз зиммасига масъулиятни олди: “Мен сизларни одам овчилари қиламан”.
“Мен билан бўлинглар” деган учинчи чақириқ орқали, У ўн иккитани ажратди, ўз ҳаракатларида
ҳисоб бериш масъулиятини уларга юклади ва фавқулотда ҳуқуқлари билан таъминлади. Исо ўн
иккитага ҳокимликни бериб уларни сафарга юборганида, улар бу нарса абадий ва охирги
эканлигини билишар эдилар. У бу ишни уларга топширишни режалаштирган эди.
Масиҳнинг кетиш вақти яқинлашганида, У улар билан кўпроқ вақтини ўтказа бошлади. Исо
учун хоч муҳимликда биринчи навбатдаги мақсад эди. Унинг учун кейинги муҳим ўн иккитани
ўргатиш эди. Болаларни тарбиялаш ишида вақт ва кучни сарфлаш ота-она севгисини болаларга
етказиб бергани каби, Исонинг шогирдларига бўлган муносабатида ҳам ана шундай куч ҳаракат
қилди. Исо қайта-қайта вақтини намойишга, талқин қилишга, тажрибаларга ва тушунтиришга
бағишлар эди.
Агар чўпон Масиҳ Инжилини воизлигининг муҳим маъноси ҳақида ўргатса, у бу ишни
бошқариши шарт. Гуруҳ билан машғулотлар бошланг, асосларни ўргатинг, кейин уларни ишда
синаш учун дунёга чиқаринг. Бу қандай бажарилишини уларга тушунтиринг, кейин буни улар
билан биргаликда бажаринг. Улар шахсий гувоҳликларидан бошлашлари мумкин, кейинчалик
ягона ўзлари инжилий лойиҳани бажаришга ўтиш билан. Чўпон кўпайишга содиқлигини кўрсатиб, яқинларини гувоҳлик беришга ўргатади. Кейин унинг васийлиги остидагилар бошқаларни ўргата
бошлашади. Бу турган гап, лекин қанчалик равшан бўлса, шунчалик камдир. Афсуски, биз
асосларни эътиборга олмаганимизда Масиҳ иши тарқалади.
Намуна энг кучли ўқув воситасидир. Гап тиббиёт, спорт, санъат, савдо, автомашина
ҳайдашлар ҳақида кетадими йўқми, шогирдга доимо шу нарса қандай бажарилишини кўрсатиш
керак. Унга кўргазмали ўргатганларини аста-секинлик билан ўргатишади. Исонинг ёндашишини
моҳияти одамлар билан ишлашда эканлигини У ишда исботлади. Ўзлари тикланиб, ҳосил бера
оладиган одамларни тарбиялашга У ўзини бағишлади. Бунга нисбатан Унинг ишончи
ўргатилганларга, малакали ва бағишланган одамларга Ўз хизматини беришга тайёрлигида кўринар
эди.
Улар қандай ўргатишни билишар эдилар, чунки Мураббий ўгатгани эсларида эди. Улар
шайтонни ҳайдаб чиқаришни, касаллар учун ибодат қилишни, кучсизларга ғамхўрлик қилишни
билишар эди, чунки улар Унинг Ўзи буни бажарганини кузатишган эдилар. Улар бошқаларни
ўргатишни кўришган, чунки У буни аниқ уларда кўрсатди. Бу улар билан бажарилган, демак, улар
буни бошқалар билан бажара олишар эдилар. Шогирдликнинг олтин қоидаси: “Сенинг билан нима
бажарилган бўлса, ўшани бошқалар билан бажар”.
марказлаштирилмаслиги ҳақида гапирган эдик. Шогирдларни тарбияловчи чўпон бунга ишониб, фақатгина бутун хизматнинг марказлаштирилмаслиги позициясида қатъий турган Исонинг Ўзини
намуна сифатида ўзига қабул қилиб ҳаётга ўтказади. Исо шогирдларни тайёрлашда фойдаланган
олти босқичли усул, хизматни марказлаштирилмаслик амридир. Нима учун Исога ўн иккитани
қаршиликларини енгишнинг аччиқ тажрибаси керак бўлди? Улар ўргатишга қийин бўлган ва
ундан кўра ташлатишга қийинроқ ўз манфаатларини кўзлайдиган, иззатталаб, ўзаро
рақобатлашадиган, бепарво ва бир-бирига ҳасад қиладиган одамлар эди. Бу ростмана
улфатларнинг ҳаммасини қаршилигини енгиш, Майкл Джордан Вуди Ален танига эга бўлиб, баскетбол ўйнашига тўғри келган каби вазиятга ўхшаши керак эди. Улар Исонинг фаоллигини
пасайтиришарди; Отасига қулоқ солмаслик Уни васваса туширишарди; одамларнинг фикрига
бўйича, улар эга бўлган ҳурматидан кўра, кўпроқ муаммо келтириб чиқаришарди.
133
Исо яқинлари орқали бутун бу дунёни кўрар эди. Ундан ташқари Буюк топшириқ бўйича
чўпон-мураббийнинг фаолиятини моҳияти бу дунёни яқинлари орқали кўришдир.
Чўпон-мураббий қандай қилса, жамоат аъзолари ҳам шундай қилишади.
Исонинг усули доимо мулоқотли эди ва бизнинг давримизда ҳам шундай бўлиб қолмоқда.
Кўпгина Инжилий жамоатлар ўз чўпонларига Исо каби ўргатишга рухсат этишмайди. Улар
чўпон-мураббийга қарши туришади. Агар у кучини бир неча шогирдга жалб қилишни истаса, ўз
меҳнатини тиклаш учун баъзиларини шогирдлик учун танласа унга қаршилик кўрсатишади.
Чўпон-мураббийга энг яхшиларни танлаш ҳақида, ўргатиш стандартларини қўя бошлаш ва
биродарлик кенгаш аъзоларини профессионал мураббий қилиш ҳақида гапира бошлаган заҳоти у
можарога тортилган бўлади.
Агар жамоат Исо ўргатган нарсаларни ўргатиб, Унинг намунасига жиддий ҳолда эргашса, шогирдлик ёрдамида кўпайишга содиқлик кўрсатиб, Буюк топшириқни ҳам жиддий қабул қилса, унда биринчи ҳосил пайдо бўлмагунича жамоат курашларининг ҳамма кўкартма ва ғурраларга
чидашга тайёр бўлган бир неча мустаҳкам ва малакали мураббийлар керак бўлади. Етарлича вақт
ўтгандан сўнг хизматнинг марказлаштирилмалиги анчагина яхшироқ кўринади. Кўп нарсани
бажариш керак бўлади ва уни энг яхши ҳолда бажариш керак бўлади. Бу одамларга мамнунлик
ҳиссиётини келтириб ҳаётига мазмунлик киритади. Бу жамоат бошқарувчилари учун жуда
қувончли янги етишган қониқишга айланади ва бошқарувчиларнинг ҳамма ҳаракатлари бекорга
бўлиб қолмайди.
муаммосини ечилишини топди. Ўн иккитаси кичик гуруҳ эди – ҳар хилликни таъминлаш учун
етарлидир, лекин шогирдлардан ҳеч бири четдан кузатувчига айланмаслиги учун кўп ҳам эмасдир.
Кичик гуруҳ — бу кенг хушхабарчилик ва юзма-юз “нозик истак туғдириш” учун старт
майдончасидир. Бу ерда кўпинча одамлар умумий тажриба орттиришади, кейин уни муҳокама
қилишади, бир-бири билан баҳслашади ва Исо билан суҳбатлашадилар.
Чўпон-мураббий ўз хизматида кичик гуруҳни энг қимматли қурол, деб ҳисоблайди. Кичик
гуруҳ контекстида кўпчилик керакли иш ва тажриба алгоритмига ўрганиш мумкин. Агар ибодат
қилишни, Инжил ўганишда малакага эга бўлишни, хушхабар етказишни, гувоҳлик беришни турли
хушхабар етказиш машғулотларини ташкил қилишни ва бошқа нарсаларни ўрганиш керак бўлса, унда кичик гуруҳ — бу энг керакли нарсадир. Агар жамоат аъзолари бир-бири билан яқинроқ
танишиши, оғир вазиятларда далда олиши ёки хизмат режасини ишлаб чиқариши керак бўлса, унда ҳам кичик гуруҳ – энг яхши воситадир.
Агар менга ҳеч қандай ёрдамга ёки устунликка эга бўлмай бўш жойда бошлаш керак
бўлганида, олдинига мен Инжилни ўрганиш бўйича кичик гуруҳга ҳамма хоҳловчиларни “келиб
кўришни” таклиф қилар эдим. Кейинчалик, ўша гуруҳ доирасида мен “сарасини” кўтарилишга
имкон бериб, “Изимдан боринглар” чақириғига жавоб берганларни тайёрлаш учун бошқа кичик
гуруҳга чақирар эдим. Кейин, таянч курсидан ўтганлар орасидан “келиб ва Мен билан бўлишга”
тайёр бўлган бир неча одамларни танлаб олар эдим. Айнан ана шу одамларни мен ўзимнинг
ўрнимга ўргата бошлаб, уларни ишлатиб, меҳнат қилар эдим. Шундай қилиб, мен кўпайишга, хизматни марказлаштирилишга муваффақ бўлар эдим ва натижалироқ кўп сонли гуруҳ ёрдамида
бошқа кўп нарсаларга эришар эдим.
Уларга бу қандай бажарилишини кўрсатиш ва буни улар билан биргаликда бажариш – мана
шу кўпайишга ва хизматни марказлаштирилишга йўл очиб берадиган жиддий муҳим
134
босқичлардир. Агар Исонинг олти босқичли ўқитиш услубини Масиҳнинг шогирдларига бўлган
чақириқлар туфайли қурилган уч фазали режа билан солиштирса, мана шу нарса келиб чиқади:
гапириб бериш”;
бажариш”;
“Бу қандай бажарилишини уларга кўрсатиш” ва “Буни улар билан биргаликда бажариш”
босқичлари нимани ва нима учун бажариш керак деган ва бошқалардан фойдаланишни билиш
орасидаги ўрта бўғиндир ва агар таълим берилмаса унда кўпайиш бўлмаслигининг нимагалиги
аён. Исо қандай қилиб ўн ой давомида “Изимдан боринглар” ва йигирма ой давомида “Мен билан
бўлинглар” фазалари давомида Ўзининг шогирдлар зиммасига масъулиятнинг кўпроғини
юклаганини кўрсатди. Чўпон–мураббий учун намуна ана шундайдир. Олдин нима ва нимагани
сўзлаб бериб, кейин ўз ҳаракарларини кўрсатиб танқидий муҳокама қиладиган мураббий каби, Буюк топшириққа содиқ чўпон ҳам ана шундай қилади.
“Буни ўзлари бажаришсин”. Кўпинча ва турли вазиятларда кўпайиш бўлмайди, чунки
одамларга деярли қисқа вақт ичида хаддан ташқари кўп нарса берилади. Такрор ишлаб чиқариш
учун берилган тозалигида ишонч ҳосил қилиш учун буни ҳаммасини охирги марта синаш, силлиқлаш ва тушунарли қилиб тушунтириш керак. Бу иш ўта эҳтиёткорликни талаб қилади. Исо
бизга қандайлигини кўрсатди.
“Исо Ўзининг ўн икки шогирдини ёнига чақириб, одамлардан ёмон руҳларни қувиб
чиқариш ва ҳар қандай дарду иллатни соғайтириш учун уларга қудрат ато этди” (Мт. 10:1). Ўн
икки шогирдга фақат ўзлари бажариши учун ана шундай биринчи вазифани берди. Улар ўз қўрқув
ва хавфлари билан ҳаракат қила бошлашлари керак эдилар; энди Исо уларнинг ишларини кузатмас
эди. Одамлар эҳтиёжларини тўлдириш учун бундан буён уларнинг мулоҳазалари, сўзлари, ботирликлари ва қобилиятлари Худованд кучига эга бўлишлари керак эди. Хизматни бошқага
беришдан олдин, унга бир ўзига хизмат қилиб кўришига имкон бериш жуда муҳим. Бироқ бу ерда
ўзи хизмат қила бошлайдиган шароитлар жуда муҳимдир.
Шогирдлар хизматга, махсус хайрбод билан жўнашди. Унинг ичида ваъзни мазмунидан
бошлаб, юкнинг ичидаги нарсаларигача ҳамма нарса бор эди. Биринчидан, Исо улардан Ўзи
бергандан ташқари талаб қилмас эди. Иккинчидан, вазифани бажариб бўлгандан сўнг улар Исога
ҳисобот бериб, Унинг бахосини олиб тасдиқланишлари керак эди.
Ўн иккитанинг ҳаммаси юборилган эмас эди. Улар ҳалигача узун жиловда уларни ушлаб
турган Исога боғлиқ эдилар. Бу ўргатиш даври, жангга сапчишдан олдин керак бўлган “нозик
созланиш” имкониятини беради. Бу давр давомида шогирдлар шогирдлар қилувчига айланишади.
Бу ерда улар хушхабар айтишдан кўра кўпроқ нарсага лойиқ эканликларини, одамларни руҳий
етукликка олиб кела олишларини ва энди бу одамлар ўзлари ҳосил келтириш қобилиятига эга
эканини исботлашлари зарур. Шогирднинг юрагида у хизмат ишини бошқара олишлик
тажрибасидан чиқадиган ишончини хеч ким алмаштира олмайди. Аммо унга фақат жангга бориб
ва буни ҳаммасини бажаришга ҳаракат қилибгина, эга бўлиш мумкин. Бу ҳолда Исо айнан ана шу
учун уларни хизматга юборди; кейинчалик У махсус хизматда етмиштани бошқариш имкониятини
уларга берди (Лқ. 10).
135
Шогирд ва мураббий орасидаги сезиларли фарқ кўпайиш хизматидадир. Мураббий фақат
эсда қолган нарсани тасвирламай, ўзлари мураббий бўлган одамларни бошқаради, агар улар
бошлаган пайтдан ҳисобласа, икки, ёки уч авлоддаги шогирдларни тарбиялаётган одамларни
бошқаради. Исо томонидан бошқарувга чақирилган одамлар шогирдларни нафақат “юзма-юз”, корпоратив структураларда ҳам уқтира олишган. “Буни улар ўзлари бажаришсин” даражаси — бу
қайта тикланаётганнинг тозалигини сақлаш учун асосий омил. Бу сақлаш қандай бажарилиши —
бу кейинги масаладир.
“Улардан фойдаланиш”. Чўпон–мураббий фойдаланиш учун танланганлар керакли
малакага эга бўлганликларига ишонади. Танланган гуруҳни 10 фоиз атрофида йиғилишни ташкил
этади. Фақатгина кичик фоизи бу даражага етади ва бу энг аввало шунинг учунки, жамоатнинг 50
фоиз аъзолари “Боринглар ва кўрасизлар”, деб танилган “қулайлик минтақани” ҳеч қачон ташлаб
кетишмайди. Бу одамлар ибодат қилишларга, жамоатдаги никоҳ маросимларига ва муҳим
воқеаларга боришадилар. 50 тадан қолган 90 фоизи “Менинг изимдан боринглар” даврига
етишади. Улар хизмат малакасига эга бўладиган кичик гуруҳларга аъзо бўлишади; улар кайта
тикланишади; улар ажойиб хизмат билан шуғулланишади – яқинларини Масиҳга келтиришади.
Ана шу содиқ шогирдлар ва қолган ўн фоиз орасидаги фарқ бошқара олиш қобилияти ва руҳий
истеъдодликдадир.
Етакчилар кўпайишида уқтиришга танланганларда керакли қобилиятлар бўлиши керак ва
бошқара олишлари лозим. Бу гуруҳни руҳланганлик эмас, мувофиқлик, яроқлилик фарқлаб
туради. Исо нима учун айнан ўша ўн иккитани танлагани ҳақида фақат тахмин қилса бўлади.
Бироқ чўпон-мураббий бўлажак мураббийларни танлашда бир неча мезонга эга бўлиш керак.
Танлаш жараёнида биз “Изимдан боринглар” у ёки бошқа соҳаларни муваффақиятли босиб
ўтган одамларни баҳолаймиз ва хизматга қўямиз. “Мен билан бўлинглар” даврига кириш учун
танланганларда зарур бўлган қобилиятлари бор ва мураббийлик ва кўпайиш муваффақиятли
ривожланаётган одамларни уқтирадиган ва муҳитни тузадиган қобилиятларга эгадирлар. Баъзи
бундай мувофиқликнинг ёки кераклигининг ҳолисона ўлчовларини кўриб чиқамиз.
Хизмат қобилиятининг асоси
Феъл-атвор. Одам ўз юрагини очиши учун кетадиган икки-уч ва ўша вақтдан кейин
келадиган давр тайёрлов қисмидир. Инсоннинг имкониятини Тимўтийга Биринчи Мактубининг 3
бобида ва Титга Мактубининг 1 бобида кўрсатилган талабга асосан баҳолашади. Гап синалаётган
шахсининг мукаммаллигида эмас, мойилликлар ҳақида кетмоқда. Танлаш жараёнини таъминлаш
учун жавоб берувчилар номзоднинг катта характерологик оғишлари ёки шкаф ичида скелет
(қандайдир яширин гуноҳи) йўқлигига ишонч ҳосил қилишлари керак. Агар унинг номзоди бу
талабга тўғри келмаса, унда уни бошқарувчи мансабига тайёрлашни давом эттиришга асос
қолмайди.
Содиқлик. 1 Кор. 4:2; Лқ. 16:10 ва 2 Тим. 2:2 дагидек, бошқарувнинг дастлабки шарти
сифатида керак бўлган олдинги шароит ёки ҳеч қандай визиятда воз кечиб бўлмайдиган талаблар
содиқ бўлишга ўргатади. Худованд Сўзи ўрнатилган содиқлик учун ана шундай формулага
асосланишга таклиф этади: “Кичик ишда садоқатли бўлган, буюк ишда ҳам садоқарлидир. Кичик
ишда садоқатсиз бўлган буюк ишда ҳам садоқатсиздир” (Лқ. 16:10).
Чўпон-мураббий шогирдларига, бир неча йилдан сўнг тўғри ёки уятли ишлар хизмат
рўйҳатини ташкил этадиган вазифаларни беради. Бошқарувчига фъел-атвор билан бирга содиқлик
керак. Чўпон-мураббийни у жараённи назорат остида тутиб туришга ва унга онгли равишда
136
одамларни жалб қилгани янада ажратиб туради. Ким биринчи, ким иккинчи ва ким учинчи
босқичида эканлигини у билади; одамларни ўзининг баҳолаш услубий сузгичидан ўтказади.
Руҳий қобилиятлар/яроқлилик. Манфаатлари билан чекланган руҳий бошқарувчилар
учун керак бўлган қобилиятлар — бу етакчи бўлиш, ўқитиш, бошқариш, уқтириш ва бошқа шунга
ўхшаш қобилиятларга эга бўла олишидир. Одамларнинг кўпчилиги бошқариш учун яратилмаган.
Шубҳасиз, одамларнинг фақатгина 10 фоизини қўлидан бошқариш келади. Гуруҳнинг фақат 10
фоизи мураббий бўлиши керак; хокимиятсизлик фақатгина доҳийлар ва индеецлар бўлмаган
жамоатда муқаррардир.
“Изимдан боринглар” деган давргача етганлар, чўпон-мураббий бўлажак етакчиларни
топадиган ўша заҳирани ташкил этишади. “Изимдан боринглар” даври билан тенг келадиган икки
ўқув босқичи — булар “Уларга буни қандай бажарилишини кўрсатиш” ва “Улар билан бирга буни
бажариш” дир. У одамларни бошқара олишни исботлаган, яқинларга ижобий таъсир кўрсатган ва
жараённинг ҳамма даврларидан ўта олганларни излайди.
Фъел-атвор, содиқлик ва яроқлилик — бу чўпон-мураббий девор қура оладиган
пойдевордир. Бундай таянч сифатларга эга бўлган одамларни танлаб, Исо қилгани каби, уларни у
катта бошқарувчигача “етказа” олади. Бу ниҳоятда кераклидир, чунки бу кўпайишга боғлиқдир.
Биринчи ўқув босқичига эътибор берилмаганда, Буюк топшириқ қулай бошлайди.
Бу вазиятда кейинги савол мана шундай: мураббий бўлиш учун қандай маҳоратларга эга
бўлиш керак? Манфаатлар билан чекланган шогирдлик ва кўпайиш учун қулай муҳитни ясай
оладиган бошқарувчи ҳақида гапираётганимизни унутманг.
Хизмат қилиш маҳорати
Мустаҳкам хизмат қилиш маҳоратини эгаллаш учун калит — бу шогирдларга шу
маҳоратларини ишлатишга рухсат этишдир. Гап тренажёрни бошқариш ҳақида эмас, гап аниқ
одамларнинг орасидаги аниқ ҳаракатлари ва уларнинг аниқ муҳтожликлари ҳақидадир.
Шогирдларни тарбияловчи чўпон қимматбаҳо бойликни ўз васийлиги остидагиларга ишониши
зарур. Фақат шундай йўл билан улар ҳақиқатдан ўргана олишади. Исо шундай қилган; чўпон-мураббий ҳам айнан шундай қилиши керак.
Бизнингча, ўқитиш усулининг натижалироғи бу ҳақиқий етакчиларни бизнинг
системамизга киритишдир. Бу уларга жуда керакли бўлган амалий касбий маҳоратларини
ривожлантиради. Бизнинг онгимизда тайёрлашнинг умумтаълим нусҳалари ҳукмронлик қилгани
учун, биз аудутория ташқарисига чиқмайдиган тажрибани кўпинча бериш васвасасини сезамиз, лекин бунга қарши туриш керак. Бўлажак мураббийларнинг услубий сузгичини ривожлантириш
учун кўп билим керак, бироқ улар аллақачон билиб олганларини жонлантириш муҳимроқдир.
Муқаддас Китобнинг ҳақиқатларини унумли равишда етказа олиш. Ахборотсиз ҳеч
қандай кўпайиш бўлмайди. Чўпон-мураббий яқинларини ўргата олиши зарур. Ўргатиш сўзи билан
мен тўғри билимларни етказиш ва қабул қилишни руҳий бойликларга тегишли ишонч ва
ҳавасларни таъминлаш қобилиятини назарда тутдим; Ана шу бойликлар билан бўлиша олиш ва шу
билан биргаликда уларнинг маъноси ва мазмуни бузилмаслиги лозим (2 Тим. 2:2). Ўргатиш –
демак одамларни олти босқичли усул ёрдамида уқтиришдир.
Инжилий ҳақиқатларни муваффақиятли етказиш учун истеъдодли нотиқ бўлиш шарт эмас.
Биз тез-тез ва турли вазиятларда бошқаларни ўқитиш қобилиятини силлиқ, ажойиб, назокатли
137
жамоат олдида чиқиш истеъдоди билан боғлаймиз. Тингловчиларга таъсир қила олиш фойдали, аммо бу нарса биринчи навбатда талаб этилмайди. Етказиш керак бўлган нарсанинг мазмуни ва
асосини одамлар онгига етказиш қобилиятига эга бўлиш зарур. Ишонч зарур бўлган ҳислатдир.
Агар одам қандайдир ғояга содиқ бўлса, у бошқаларни уни ҳақиқат эканлигига ишонтира олади.
Демак, агар фъел-атворнинг асоси қўйилган ва ишончлар олти босқичли усул ёрдамида
ривожланган бўлса, шогирд шогирдларни қилувчи бўлади, чунки у яқинларига ўз ишончини бера
бошлайди. Бундай ўқитишнинг жараёни жамоат олдида чиқишни, гуруҳли мулоқотлар, ўқиш, Инжилни мустақил ўрганиш ва норасмий муносабатларни киритиши мумкин.
“Ишлар сўзлардан кўра баландроқ овозда гапиришмоқда”, “Қадриятлар насиҳатлар билан
эмас, ҳаракатлар билан сингдирилади” – деб айтишади аксиомалар. Ҳамма эслатилган
ҳислатларнинг комбинация энг яхшиси. Бироқ феъл-атвор ва ишонч, ахборот беришни энг
таъсирчан қилаётган ҳислатлар рўйхатининг бошида туришлари керак. Ҳақиқий мураббийнинг
тайёрлаш ва имтиҳонлар уни одамлар олдига юбориш учун керакдир. Агар у ўз шогирдларига
бойликларни, ишонч ва малакаларни беришга қодир бўлса, уни шогирдликка бағишланган ҳаёт
кутмоқда. Чўпон-мураббий танланганларга “Мен билан бўлинглар” даврига киришга имкон
беради.
Бошқариш қобилияти. Бошқарувчилар — бу клерклар ёки идора каламушлари эмас. Бу
маънода бошқарувчи – бошқаларни ишлатиб, ишни олға суриш қобилиятига эга бўлган одамдир.
Бу ерда муҳими – инсоний муносабатлар: Масиҳнинг иши тўхтамаслиги учун қандай одамлар
билан ҳамкорлик қилиш, уларда энг яхши ҳислатларини ишлатиш. Том Петерс, замонавий
бошқарувнинг энг қийин муаммоси бу ваколатларни бўлиш, деб таъкидлайди. Шу билан бирга
одамлар орасида топшириқларни бўлиб, улар сени тўғри тушунгани ва сенинг топшириқларингни
олий даражада бажара олиши ҳақида ишонч ҳосил қилиш керак. Мен Петерснинг фикрига
қўшиламан: масиҳий етакчиларнинг қийин муаммолари — бу кўпайишга ёрдам берадиган
муҳитни яратишдир. Буни ҳамкорликда хизмат, оддий аъзоларни “жиловдан қўйиб юбориш”, кўпайиш ёки шогирдлик, деб атанг, барибир бунинг ортида бир нарса бор: сифат ва маънога
тўлган Масиҳ Танининг хизмати.
Биринчидан, бошқарувчиларни тайёрлаш пайтида уларни хизматни
марказлаштирилмаслигига содиқлигини ривожантириш керак. Иккинчидан, уларни ваколатларни
вакиллаштиришни аста-секинлик билан бажариш кераклигини тушунишга ёрдам бериш.
Учинчидан, бошқалардан фойдаланиб, шогирдлар хизмат қила бошлаганида берилган
топшириқларни бажарилишини доимо текшириб бориш. Бу босқичда кўпайиш ўзининг Масиҳга
ишониши ҳақида ҳаммага айта олиш қобилияти ёки янги имонга келганлар ҳақида ғамхўрлик каби
фақатгина хизмат ишида асосий малакаларни талаб қилмайди. Мақсад – хизматларни олиб бора
оладиган мураббийларни, бошқарувчиларни яратишдир. Мана шунинг учун, бошқалардан
фойдаланиб, ишни сурадиган қобилиятига бундай урғу берилади. Бунинг ортида алоҳида
шахсларга эмас, одамлар гуруҳларига аниқ таъсир кўрсатиш қобилияти туради.
Ундаш ва руҳлантириш қобилияти. Мураббий ҳосилдорлик билан ўргатади; у
бошқалардан фойдаланиб хизмат қилади ва бошқаларни ундай олиши керак. Бошқарувчилар
доимо бошқарилаётганлар инерциясини енгадилар. Кўпчилик одамлар орасида лоқайдлик
одатдаги ҳол. Бироқ малакали мураббийлар умумий бепарволик туфайли хафа бўлиб вақтларини
беҳуда ўтказишмайди, чунки одам табиатан лоқайддир; улар ўз кучларини шу муаммолар туфайли
пайдо бўлган ечимга қаратишади. Рағбатлантириш лоқайдликнинг усулидир; бу ерда энг аввало
гап ҳиссиётлар ҳақида кетмоқда. Худо ҳиссиётларни ишлатади, шунинг учун муҳим масалалар
ҳақида биз тўлиқ асосда жўшқин гапира оламиз. Руҳлантириш фойдали, аммо руҳлантириш
138
ўткинчидир. Руҳлантиришнинг йўлдоши рағбатлантиришдир. Рағбатлантириш руҳлантиришдан
фарқланади, чунки руҳлантиришга эга бўлган одамда ўзининг асоси пайдо бўлади.
Малакали мураббий ўз қўл остидагиларини руҳлантириши лозим, лекин ундаш ва
рағбатлантириш ниҳоятда керакли. Ундаш маҳорати хизмат иши учун икки энг муҳим малакани
қўшиб олади: ахборот бериш малакаси ва бошқариш малакаси. Олдинига масиҳийларни масиҳий
хизмат нималигини ва нима учун у муҳимлигиниўргатишади, кейин мураббий қарамоғи остида
улар бажарадиган вазифа берилади. Шу билан биргаликда мураббий кейинги ундайдиган
кучлардан фойдаланади: шогирдларга доимо масиҳий хизмат ҳақида эслатиб туради, вазифаларни
бажаришда уларни тасдиқлайди, уларни ҳамма нарсани яхшироқ бажариб кўп нарсага эришишга
ундайди, катта масъулиятни ваъда беради, хизматларининг камчилик ва ютуқларини баҳолайди.
Агар шогирдларнинг ютуқлари мураббийда қувонч ва мамнунликни туғдирса, у “буюк ундовчи”
бўлиши керак; у бошқаларни Масиҳга хизмат қилишга ундайди.
Буни “бошқаришни мойлаш”, деб атаса бўлади, у бошқаришни енгиллаштиради ва уни
мазмунга тўлдиради. Рағбатлантириш ва руҳлантириш машина мойи каби, хизмат
ғилдиракларининг ишқаланишини камайтиради.
Уқтириш қобилияти. “Эй биродарларим, сизга келсак, сиз ўхшиликка ва ҳар хил билимга
бой ҳамда бир-бирингизга панд-насиҳат қилишга қодир эканингизга ўзим аминман” (Рим. 15:14).
“Шунга кўра, биз Масиҳга ишонган ҳар бир одамни мукаммал ҳолда Худога тақдим этмоқчимиз.
Ҳар бир одамга ақл ўргатиб, бутун донолик билан таълим-тарбия бериб, Масиҳни тарғиб
қилмоқдамиз” (Кол. 1:28).
Панд-насиҳат ва ўргатиш сўзлари худди ўша грекча “nothea” сўзидан келиб чиқади. Nothea сўзи Янги Аҳдда ўн уч мартта ишлатилади ва “тартибга солиб қўймоқ, панд-насиҳат қилмоқ, сўз
билан танбеҳ қилмоқ” маъноларини англатади. Гап шундаки, мураббийлар қўл остидагиларини
ўргатиш, уқтириш, насиҳат беришлари зарур.
Шогирдларни руҳий ўсишларининг ана шу босқичда уларга асосий ҳаётий
келишмовчиликларни ечимида мураббийлар ёрдам беришлари керак. Мураббийликка ўтгатилишга
танланган одамлар биз миссионерларни, жамоат етакчилари, чўпонларни, жамоат яратувчиларни
ва жамоатдаги бошқа бошқарувчиларни тайёрлайдиган заҳирани ташкил этишади. Асосий
маслаҳат бериш усуллари бўйича аудиторияда тайёрлаш уларни ўқитиш бўлимидир. Оғир руҳий
кайфият, ҳаяжон, эр-хотиннинг келишмовчилиги, жамоатдаги келишмовчилик вазиятларда
муносабат муаммолари ва ҳулқ — булар бу ерда муҳокама қилинадиган бир неча мавзуларгина.
Биз янада, кичик гуруҳларни бошқариш ҳарбий тайёрловдан ўтаётган шогирдга амалий
малакаларни ишлатишга имкон беришида ишонч ҳосил қиламиз.
Тўғирлаш қобилияти. “Аҳмоқона ва жоҳилона баҳслардан узоқлаш. Булар фақат
жанжалга сабаб бўлишини биласан. Худонинг қули жанжалкаш бўлмаслиги керак. Аксинча, у
ҳамма билан мулойим, ўргатишга тайёр, сабр-тоқатли бўлсин, ўзига қарши турганларга юмшоқлик
билан йўл-йўриқ берсин. Балки Худо бундай кишиларнинг тавба қилишларига бирон йўл очиб
қолар, улар эса ҳақиқатни билиб, яна ўзига келиб, иблиснинг тузоғидан қутулиб қоларлар. Чунки
иблис уларни асир қилиб, ўз иродасини ўтказишга мажбур қилган” (2 Тим. 2:23-26).
Муқаддас Китобнинг бу парчаси – сохта таълимотларга берилиб, қора ишлар билан
шуғуллана бошлаганларни тўғри йўлга солишга мураббийларни чақирувчилардан биридир. Кўп
мураббийлар бу малакаларни ривожланишига қарши. Инсон учун қарама-қаршиликдан қочиш
табиийдир. Биринчи тўсиқ – қарама-қаршилик ва яқинларни тўғри йўлга солиш — бу севгини
139
кўрсатиш эканлигига қўл остидагиларни ишонтиришдадир. Яқинларига Худога содиқликни
сақлашга ёрдам бериш – одамлар муҳтож бўлган аниқ ёрдамдир бу. Содиқ, қўл остидагиларни
етарлича ғамхўрлик қила оладиган мураббий одамлар билан аниқ тузилган муносабатлар
доирасида қарама-қаршиликка бериш учун уларни беҳуда ғам-қайғулардан қутқаради, ўзини эса –
янада каттароқ ғам-қайғулардан. Ҳақиқатдан, мураббий бундай ишлар билан шуғуллана
бошлагунча, у содиқ бўлмайди ва ўз ишини чегаралантиради. Масиҳ Танида яшовчи гуноҳ, унга
ҳам одам танидаги тузалмаган жисмоний жароҳат каби зарар етказади.
Юқорида айтиб ўтилган хизмат ишида керакли бешта қобилиятни унумли силлиқлаш фақат
кичик гуруҳда мумкин. Бўлажак мураббий бундай гуруҳда беш қобилиятни ҳаммасини камолига
етказиши керак. Мисол учун, яқинларни тўғри йўлга солиш қобилияти. Кичик гуруҳ аъзолари
мураббийга улар Худога содиқ бўлиб қолишда ёрдамлашиш имконини беришга рози бўлишади.
Ҳар гал, у ёки бу қатнашувчи Худога итоаткорликни сақламаганида, гуруҳ бошлиғи “Мен сенга
нима билан ёрдам бера оламан?” принципи бўйича ҳаракат қилади. Учинчиси берилмаган: бу
ҳолда одам ўзини Худога бағишлашни ёки истамайди, ёки бағишлай олмайди. Худога содиқ бўлиб
қолишни истамаганда, гап руҳий муаммо ҳақида кетади, итоаткор бўла олмаганида – бошқариш
муаммоси ҳақидадир. Мураббий бор муаммоларни, узоққа чўзмасдан ечишга ўргатиши лозим ва
қанча тез бўлса яхши, чунки бу гуруҳ аъзоларини қутқаради ва юрак хасталигидан озод қилади.
Бошқаларни тўғри йўлга солиш — бу кучли равишда менсинилмаган шогирдлик
жараёнининг қисмидир. Одамлар кўпинча жавобгарликдан фойдаланишларига, ҳақиқатда уни
танлаш билан бўлса ҳам, ишонтиришади. Улар ҳокимиятга бўйсунишади ва хоҳлаганларида
ўзгаришади, аммо ҳокимиятга бўйсунишни истамаганларида менсимайдилар. Бундай ҳолларда
жавобгарлик – майновозчиликдир, чунки бундай жавобгарлик ишлар билан тасдиқланмайди.
Одамлар Худо хоҳлаганидай бўлишмайди, токи уларнинг мураббийлари кўрсатадиган улар
истаган пайтида Худованд иродасига бўйсунмагунларича, токи улар ўзларининг “Мен”лигини
тугатмагунича ва кризис пайтида бўйсунмагунларича, уларнинг мустақиллиги руҳий етуклик
жараёнини тўхтатиб туришади. “Мен билан бўлинглар”, бешинчи босқичга; “Уни ўзлари
бажаришсин” даврига киритишга танланганлар, тўғри йўлдан юриш ва яқинларини тўғри йўлга
солишни ўрганиш истагини намойиш этишади.
Ишлатиш. Худога бошқаларни ишлатиб, уларнинг хаёлотини сизники билан бирлигини
текширмасдан, хизмат қилишга уринманг. “Макдональдс” ресторанларида бир хил менюни таклиф
этишади — бу Титтсбургдами, Сан-Диегодами. Кофе бир хил ажойиб, музқаймоқ бир хил мазали, доимо ва ҳамма жойда гамбургердаги гўшт яхши қовирилганига ишонса бўлади. Бутун давлат
бўйлаб “Макдональдс” ресторанларидаги маҳсулотлар бундай юқори сифатли бўлганининг сабаби
— бу ишлаб чиқаришнинг сифати назоратига эътибор беришдадир.
“Макдональдс” ресторанларидаги шахслар танлашда ўзларининг стандартлари бор ва улар
фирмадан ягона ваколатлик ҳуқуқини олишган. Агар бундай ҳуқуқни сотиб олганлар ўз
ресторанларига эга бўлишни исташса, унда қоида ва битимларга роия қилиш керак. Улар
маҳсулотни сотишганда, бутун дунё бўйлаб унинг кўриниши ва таълими бир хилдир. Улар ишлаб
чиқаришлари кераклигини ва фирма обрўсини қандай ушлаб туришларини билишади. Жамоатга
нисбатан ҳам мана шу тўғри. Мураббий жангга ташланганда, назарий тайёрлов ва хоҳлаган
“маҳсулотни” ишлаб чиқариш малакасига эга бўлиши ғоят муҳимдир. Масиҳнинг шогирдларига
ўзларини, ўз кучларини ва қобилиятларини тўлиқча кўрсатиш вақти яқинлашганда, Исо уларга
охирги насиҳатларини беришга чақирди. У уларга қандайдир Янги нарсани ўргатди; хусусан, ўн
иккитага Муқаддас Руҳ хизмати ҳақида эълон қилди. У уларнинг муносабатларидаги
ўзгаришларни кўрсатди.
140
Ҳа, У улар билан бирга бўлади, аммо илгаригидек эмас. Улар катта ишларга ва каттароқ
масъулият билан тайёрланишлари лозим. Исо уларни тарк этиши ҳақида урғу берди. Унинг
келишини сабабларидан бири — бу шогирдларидан ишда фойдаланишининг зарурлиги, уларнинг
кейинчалик руҳий ривожланишининг кераклигидир. Бироқ улар Масиҳсиз нима қила олишади!
Агар Масиҳнинг шогирдлари билан бўлган мулоқотини ва Унинг қайта тирилишидан Масиҳнинг
пайдо бўлишини таққосласа ва бирлаштирса шоирдларни ишлатиш принципларига чиқиш
мумкин.
эслатди: севги, ҳосил килтириш, Отамиз билан мулоқот, бир-бири билан мулоқотлар. Қайта
тирилишидан кейин Масиҳнинг келиши шогирдларни қолдириш қанчалик муҳимлигини ўргатади, аммо уларга қўллаб-қувватлашни ва Буюк топшириқни бажариб, фидокорона хизмат қилишни
ваъда берди.
Хулоса қилсак бўлади, биз ҳам бир талай тестлар орқали асосларни такрорлашимиз лозим.
Бу тестлар таълим олиш, хизмат назарияси, хизмат услуби соҳасида афзалликлар масалаларига
тегишли. Оғзаки имтиҳон ҳам ўтказилади. Бу одам ўз билимларини ва назарияга содиқлигини аниқ
ифода этиш қобилиятини кўрсата оладиган эркин мулоқотдир. Бу бошқарувчиларни ва янги
тайинланган мураббийни ўзини у хизматга тайёр эканлигини ишонтиради.
Маълум жиҳатда Исо Буюк топшириқни шогирдликнинг олтинчи босқичида, “Улардан
фойдаланиш” даврини, охирги насиҳатини бериб топширди. Буюк топшириқ беш марта берилди
ва ҳар гал бу Масиҳнинг Ўз халқига охирги ва энг муҳим сўзлари эди. Унинг энг сўнгги сўзлари —
бу бизнинг бурчимиздир: “Лекин Муқаддас Руҳ устингизга тушиб келганда, сизлар қувват
оласизлар, Қуддусда, Яҳудия билан Самариянинг ҳамма жойида ва ҳатто дунёнинг энг олис
ерларида ҳам Менинг шогирдларим бўласизлар” (Ҳав. 1:8).
У экинзорлар оқариб қолди ва йиғим-теримга тайёр деган сўзлардан бошлади. Шундай деб
тугатди, бутун дунёга шогирдлар катта гувоҳлик бўлишади. Орада У уларни ўргатар эди; У буни
қандай қилиш кераклигини уларга кўрсатар эди, улар билан бирга буни қилар эди, улар ўзлари
бажаришларига ишонар эди ва ниҳоят, уларни хизматда ишлатди. У – ажойиб Мураббийдир ва У
“боринглар ва ўргатинглар” деганида, У буни қандай бажариш кераклигини ҳам назарда тутганини
шогирдлар тушунди. Биз халқимиз ҳақида шунинг ўзини айта оламизми?
ҳақида айтган эди. Тайёрланган шогирд ишга киришишга тайёр бўлганида, у билан ўша нарсалар
ҳам бўлади. Исо шогирдларига уларни етим қолдирмаслигини айтди; У уларнинг орасида
Муқаддас Руҳ ёрдамида бўлади. Ўша ҳокимликда уларда кўпроқ вазифалар бўлади. Битта нарса
бўлмайди – Исонинг жисмоний иштироки.
Пухта билимли мураббий хизматда ишлатилганида, унда кўпроқ масъулиятлар, кўпроқ
эркинликлар бўлади ва у ўзининг мураббийси билан муносабатларни ушлаб туради. Фарқ
тайёрланган мураббий ўз мураббийси билан бир ойда бир марта муносабат тиклайди. Йилига икки
марта улар бир кунни бир-бири билан мулоқотда бўлиш учун бағишлашади. Агар хизмат уларни
географик катта масофаларга бўлиб юборган ҳолда бу нарса бўлади.
Кўпинча янги мураббий ўз жамоатида қолади. Унга катта масъулият юклатилади, хизматининг бошидан бирорта йўналишни ижод этмоқ ва ривожлантирмоқ ҳуқуқи. Бундай
мураббий жамоат раҳбарлари билан ҳамкорлик қилса ҳам, у кўпинча мустақил ишлайди. У
141
шундай қилишга мажбур, чунки у шунга қодир ва шундай қилиб, у гуруҳ ташкил этиб бошқаларни
ўргатади. У ҳар кунги жамоат раҳбарларининг ёрдамига таянмаслиги керак.
Жамоат етарлича кўпроқ малакали мураббийларни тайёрлаши керак. Кимдир ўқишга
семинарияга боради, кимдир миссионер бўлади, янги жамоаларни яратувчиси, бошқа масиҳийча
профессионал ишлар билан шуғулланади, бироқ кўпчилиги жойларида қолишади. Яхши
тайёрланган одамлар “орқага чекиниш” васвасасига қарши бўлишади. Чўпон-мураббийнинг бурчи
– одамларни ўз зиммаларига масъулиятни олишга ва хизмат қилишга ўргатиш, кейинги босқичга
ўтиш ва ўз хизматида Муқаддас Руҳни бўғмасликдир.
Биз тайёрланган мураббийларни жамоатимизда ишчи органларни кичик гуруҳлардаги
бағишланган жамоатдаги у ёки бошқа каржидаги, уларга ёрдам бериш ва Масиҳга келтириш учун, хизматни танлаган масиҳий одамларни бошқаришга рағбатлантирамиз. Уйсизлар, СПИД билан
касал бўлганлар, зўравонликка дуч келган болалар, ёки оммавий гуруҳлар, масалан, футбол
ўйинчилари ёки нафақахўрлар — булар ҳаммаси бориб Масиҳ учун қалбларни эгаллаш керак
бўлган жамоат қисмларидир. Бу хизматларни тегишли тайёргарликдан ўтганлар ва муаффақиятли
иш учун малакага эга бўлганлар ва биз мураббий, деб атаганларимиз бошқаришлари керак.
Одамларни ўргатиб ва уларга боришни ва етарлича узоққа киришни топшириб, кўп ҳосил
олиб келиб, хизматни кенгайтириб, чуқурлаштириш мумкин. Кўплари ўзларини буни
бажарилишини кўрсат ва буни биз билан бажар босқичида топишади. Демак, улар одамларни
бошқаришмайди, аммо лекин улар – шогирдлар; улар қайта тикланиб ҳосил келтиришади, лекин
доимо мураббий раҳбарлиги остида. Ваниҳоят, 10 фоизи пухта билимли мураббий бўлишади. Бу
билан уларга шуғулланишга беринг, кейин эса уларни хизматда ишлатинг. Улар – бор ҳосилнинг
сарасидир; энди улар ўзлари ҳаракатларини бошқаларни ишлатиб, тиклашлари керак. Бундай
одамлар қанчалик кўп бўлса, шунчалик яхши бўлади.
142
Тўққизинчи боб
Маҳаллий жамоатда қандай қилиб буни амалга ошириш керак
Одатда мен принципларни батафсил текширишга бағишланган китобдаги қисмларни
ўтказиб юбораман. У ерда муаллифлар уларда нима ва қандай ишлаганини батафсил
тушунтиришади. Мен асосларни батафсил текшириш қисмларидан қочаман, чунки, одатда, бу
ҳамма ерда рўёбга чиқмайди. Принципларни ишлатса бўлади, дастурларни – йўқ; принциплар
қандай ҳаётга киритилишини тасвири осонгина айнан дастурга айланади. Лекин сиз бу билан рози
бўлиб китобни ёпишингиздан олдин, мен ҳалигача принциплар ҳақида гапираётганимни
кўрсатишни истар эдим.
Бу ерда мен бу китобда ҳимоя қилган принципларга мурожаат қиламан. Бунинг учун
Исонинг таълим нусхасини тўртта давридан ҳар бирини ҳулосалашни истайман, кейин бу
принциплар ёрдамида ҳаётга киритилган воситалар ҳақида сўзлаб бераман. Асосан воситани ҳар
бирининг вазифасида ва нима учун унга мурожаат қилиш кераклигида тўхталаман. Ишонаманки, бу маълумотлар сизларга шу принципларга ижодий ёндашишинизга ёрдам беради, сизнинг
хизматингизда шогирдликка нисбатан янги фикрлар туғдиради. Лекин ундан олдин бир неча
муҳим ҳолларни эслаймиз.
Тезис 1. Режаларни ғамини енг
Шогирдлик жамоатнинг асосий иши бўлиши учун шогирдлар тарбиясини жамоат юрагига
жойлаштириш учун умумжамоат иш режасини ишлаб чиқиш керак. Мақсадларни ва аниқ
тадбирларни режалаштириб, уларни бажариш вақтини аниқламагунча шогирдликни бошламанг.
Тезис 2. Ўз режаларингизни тушунтиринг
Устунликлар ҳақида эълон қилинг. Чўпон инжил устунликларини минбардан эълон
қилади. У Инжилдан парчаларни тушунтиради, улардан принципларни олиб, ишлатишни
тушунтиради. У жамоатни аниқ йўналиш ҳаракатига йўналтиради.
Жамоат вақтли матбуотида сизнинг биринчи ўринда турган нарсаларни рўйҳатини
босиб чиқаринг. Ахборот варақлар, турли бюллетень ва брошюралар, йиллик ҳисоботлар ва
бошқа нашрлар — бунинг ҳаммаси синфсизлашган устунликларни ёритилиши керак. Босма
маҳсулотни ҳар йили тўлдириш ва тўғирлаш керак; ундан ташқари жамоат қоидасига жамоат
ютуқларини ҳисоблаш мезонини киритиш лозим.
Шогирдликни бошқарув талаб қилинган даражасида ўтказинг. Бош чўпоннинг нуқтаи
назарини аниқлашдан сўнг бу энг муҳим қадам. Мураббийликнинг хусусиятлари ва устунликлари
жамоат раҳбариятининг ҳаёт фаолиятида кўриниши керак. Буни менсимай, жамоатнинг оддий
аъзоларига эълон қилинган устунликларга эътиқодсизлик кўргазмали дарс беришади. Қандай
қилиб улар шогирдларни тарбиялаш — бу олий устунлигига ишонишади, агар жамоат
бошқарувчиларининг ўзлари ўргатган нарсаларига биноан яшашмасди.
Юқорида қайд этилган учта дастлабки шартлар шогирдларни тарбиялаш жамоатнинг
асосий иш қилиши учун ниҳоятда керакли.
143
Жамоат раҳбариятига ўз режаларингизни кўрсатинг. Агар сиз синчиклаб бўлажак
ташаббусни ўйлаб кўрган бўлсангиз ва уни ёзма равишда расмийлаштирсангиз, унда
яқинларингизни ундашларингиз мумкин. Жамоат айнан мана шу йўл билан бориши кераклигига
бошқаларни ишонтиришингиз керак бўлади. Ўз режаларингизни ҳаётга тадбиқ қилишингиз ҳам
муҳим. Агар сиз уларни ҳаётга тадбиқ этиш аниқ чоралари ҳақида сўзлаб берсангиз, одамлар
аниқлана оладилар ва ҳайрихоҳлик кўрсатишади. Буни мана шундай кўрсатса бўлади: “Мен
шогирд бўлиш нимани билдиришини бориб кўришни истаганларни ҳаммаси учун кичик гуруҳ
ташкил этаман”.
Уч тезис мана бундай: режа тузиш, тушунтириш ва ундаш. Одатда одамлар қаерга боришни
биладиган доҳийга ишонишади. Тўғри мақсадларга эришиш учун бажариладиган режаларингизни
кўрсатинг ва одамлар изингиздан боришади. Пастда бериладиган намуна ёрдамида чўпон–
мураббий шогирдларни жамоат юрагига жойлаштира олади; бу намуна соғлом масиҳийларни
ривожлантириш ишида мумкин бўлган ҳаётий муҳим принципларнинг амалга ошириш
вариантларидан бирини, мураббийларнинг маҳсулотини ва “қайта ишлаб чиқарувчиларнинг” Буюк
топшириқни бажаришга қодир бўлганларни ифодалайди.
Намуна
Олдинги Исо Масиҳ-Мураббий китобида мен тақдим этилган намунанинг манбасини
кўрсатдим. Унинг асосига Масиҳ ўз шогирдларини ўтказган ўқув жараёнининг уч даври қўйилган.
Бу даврлар ҳамма томонидан ажратилади; менгача кўп кузатувчилар уларни ажратиб
тасвирлашган. А. Б. Брюс “Ўн иккитани ўқитиш” классик ишида Масиҳнинг уч чақириғи ҳақида
гапиради. Унда қуйидагилар назарда тутилади: Юҳ. 1:39да қайд этилган ”Боринглар ва
кўрасизлар” чақириғи; Мк. 1:16–20да топиш мумкин бўлган “Изимдан боринглар” чақириғи ва
Мк. 3:13–14даги “Менинг билан бўлинглар чақириғи. Асосий учтасига мен қисқа тўртинчи, иккинчи даражали “Мен билан бўлинглар” (Юҳ. 3:13,14) даврини қўшдим. 1 чизмада шогирдлик
жараёнининг ҳар бир асосий даври кўрсатилган. Чизманинг юқорисида Масиҳнинг ўқув
намунасидаги тўртта даврига муносабатлари ҳақида олти босқич тақдим этилган.
Агар тан билан ўхшашликни давом эттирса, унда тўртта даврли жараён ва олти босқичли
ўқув жараёнини жамоатнинг юрак–томирли системаси, деб атаса бўлади. Бу система ҳаракат
қилганда жамоат вужуди шогирд, деб номланган “маҳсулот” ишлаб чиқаради. Номлари
турларнинг ҳар бирида жойлашган воситалар ёки усуллар скелет кабини ташкил этадилар. Скелет
тананинг тузилишини аниқлайди. Бироқ тананинг соғлиги кўпинча юрак-қон томирлари, артерия
ва ўпка ҳолатларигас боғлиқ . Одамлар ҳолсизликдан ўлишмайди; улар юрак-томирларига оид
етишмовчиликлардан ўладилар. Тана юрак-томир системасининг ривожланишисиз фаолият юрита
олмайди. Бундай система яхши ишлаганда, бутун тана ҳам яхши ишлайди.
Тўрт даврли жараённинг муҳим атрибутлари вақт ва бағишланиш даражаси бўлса, унда бу
даврларга тегишли олти босқичлари бизнинг эътиборимизни мазмуни ва масъулият даражасига
қаратади. Агар даврли структуралаш жамоат шогирдлиги жараёнига юқоридан қарашга имкон
берса, унда олти босқичли структуралаш мураббийга бутун жараён пайтида машғулотларнинг
маъноли жиҳатини кузатишга ёрдам беради.
144
Исо Унинг изидан боришни талаб қилмас эди; У фақатгина таклиф этар эди. Садоқатли
хизматнинг ҳар бир ривожланиш босқичида ва чуқурланишида У одамларни кейинги босқичга
чақирар эди ва баъзилари Унинг чақириқлари изидан боришар эдилар. Бу чақириқлар Исо такрор
ишлаб чиқаришга издошларни тайёрлашда ишлатган ўқитиш жараёнини ва тегишли жараёнини ва
тегишли даврларни таърифлашади.
“Боринглар ва кўрасизлар” даври — бу Исо Масиҳ ва Унинг ишига одамларнинг диққатини
жалб қилиш мақсадида тўрт ойлик киритиш давридир. Унинг ортидан бешта шогирд отланди, Ундан ўрганишди, кейин эса уйларига, Унинг ортидан бориш керакмикан, деб ўйлаб кўриш учун
қайтишди. Исо интилувчан янги имонга келганларга Ўз хизматининг моҳиятини кўрсатди. Улар У
сувни шаробга айлантирганини, бутхонадан сотувчилар ва олувчиларни ҳайдаб чиқарганини, Никодим ва қудуқ олдида аёл билан суҳбат қурганини кўришган эдилар. У йиғим-теримда меҳнат
қилишни уларга тавсия этди. Шоҳлик ҳақида Хушхабарни яқинларига етказиш — бу биринчи
даражали муҳим ишлигини ва улар бу ишда қатнаша олишини била туриб Исони қолдиришди.
“Боринглар ва кўрасизлар” даври йиғиш, тушуниш, очиб бериш, қизиқтириш ва руҳлантириш
сўзлари билан таърифланади. Бу сўзлар Масиҳ ва Унинг иши билан танишишни таърифлайди. Ҳар
қандай руҳий хизматнинг биринчи даври ана шундай ва жамоат ихтиёрида уни ҳаётга киритиш
учун турли воситалар бор.
Якшанба эрталабки хизматлар. Одамларни жалб қилиш учун энг осон усули эрталабки
якшанба хизматлар бўлиб қолмоқда. Бизнинг маданиятимиз шунинг доирасида қурилган ва
якшанба тонгидан бошқа кўпчилик одамларга Хушхабар етказиш учун, яхшироқ вақтни топиб
бўлмайди. Оддий одам Худо деганида, у жамоатни назарда тутади. У жамоат деганда, у эрталабки
якшанба йиғилишида бўлишини назарда тутади. Демак, қаршилик қилманг; аксинча бундан
одамларни йиғиш усули, деб фойдаланинг.
байрам, ибодат ёки ўқиш соати деб атанг, олдиндан ўйлаб қўйилган бўлиши керак. Бу йиғилиш
имонли, имонсиз ёки номигагина бўлган масиҳийлар учун бўладими? У жиддий ўқишга ёки
тематикага йўналтирилган тушунтириш ваъз — бу жамоатга бормайдиганлар учун енгил озуқа
бўладими? Замонавий ёки анаънавий, мадҳиялар ёки олдиндан босиб чиқарилган қўшиқлар
йиғиндисини ишлатиш билан мусиқа янграйдими? Бу йиғилиш савол ва жавоблар билан
бўладими; ёки жиддий ва сокинми?
Баъзи “Боринглар ва кўрасизлар” жамоаси, деб атаса бўладиган жамоатлар жамоатга
бормайдиганлар билан ишлашга йўналтирилган. Улар одамларни жўшқин мусиқа, театрлаштирилган саҳналар ва суҳбатлар орқали жалб қилиб катта иш қилишади. Ўқитиш ва
уқтириш учун улар бошқа йиғилишларни танлашади. Бу жамоатлар ўз танлашларини қилишди; бу
танлаш бошқа бўлса ҳам, тўғри. Энг муҳими — бу жамоатда ўқиш ва насиҳат борлиги.
Замонавий усуллар ёрдамида кўп одамларни йиғадиган жамоатларга нисбатан одатда
кейинги жиҳатни унутишади, яъни бошқарувчисининг уддабуронлигини. Чаққон бошқарувчилар
шунга ўхшаш жамоатларни “яратишади”, уларни меҳнат қилишга мажбур қилишади. Бундай
бошқарувчи бор бўлса, бу намунада тўхтаса бўлади. Лекин мен, шунингдек, жамоатларни
бошқалар учун мисол сифатида қабул қилишида бир неча шарҳлар қилишим керак. Эрталабки
якшанба ибодатларининг давомати Америка жамоатларининг 100 тасидан 95 тасида 200 одамдан
145
кўп эмас. Кўпинча жамоатларда бундай қобилиятли чўпонлар йўқлиги аниқ, бундай
уддабуронларга хос намуналардан қандайдир фойда олиш учун маблағ йўқ ёки новаторга оид
малакалар йўқ.
Уддабуронлик намуналар ёрдам беришдан кўра кўпроқ қўрқитишади. Баъзи қимматли
принциплар ва ғоялар ўртача жамоатлар учун фойдали бўлиши мумкин, лекин асосан улар ўртача
жамоат учун етиб бўлмайдиган стандартларни таклиф қилишади. Маданият билан туғдирилган
мойиллик ўша жамоатларни намуна каби ютуқларга кўрсатиб муаммони кучайтиради. Чаққон
чўпон-тадбиркор ва унинг жамоати — бу 95 фоиз чўпонларда тўлиқсизлик ҳиссини туғдирадиган
жазо. Бу чўпон-тадбиркорнинг айби ва муаммоси эмас. Мен таклиф қилган вазият шундан
иборатки, Худога шундай қобилиятли якка шахслар учун шукроналар айтиб, улардан фақатгина
бизга керак бўладиганларни ҳаммасини олиш керак.
Бизга ҳар қандай одам риоя қила оладиган, унгагина хос қобилиятлар имкониятлари бор
намуна керак. Бу ерда сизда қанчалик қобилият ва имкониятлар борлигида эмас, аммо улардан
қандай фойдалнишда. Агар сиз ўз қобилият ва имкониятларингиздан оқилона фойдалансангиз, Худо сизга беради, лекин бошқаларгадек эмас. Агар сиз чўпон–мураббий бўлсангиз унда сиз
яякшанба йиғилишларида нима қилишингиз керак? Савол очиқ қолади.
мурожаат қилишга қарор қилдик. Одамларга биз энг аввало далда бериш, уқтириш, юпатиш ва
рағбатлантириш учун гапирмоқчимиз (1 Кор. 14:3; Ибр. 10:4–25). Муқаддас Китоб масиҳийларга
жамоатга боришни талаб қилмайди ва улардан уни кутмайди. Аксинча, йиғилишларга масиҳийлар
доимий равишда боришлари буюрилган (Ибр. 10:24–25).
Биз асосий эътиборимизни масиҳийларга қаратганимизнинг сабаби яна шундаки, имонда
мустаҳкамланиб хушхабар етказишга тарқалиш учун, масиҳийлар йиғилиб туришлари лозим.
Жамоат амалий натижа берувчанлигини синови бу унинг аъзолари дунёга қандай келиб хушхабар
айтишида. Жамоатга имонсизларни келтириш бизга буюрилмаган; бизга Масиҳ ҳақида хушхабар
айтиш учун дунёга ўргатилган масиҳийларни юбориш буюрилган. Янги имонга келганлар
жамоатга қўшилиб, унинг ҳаёти ўзлаштиришсин, аммо бу жамоат аъзолари гувоҳлигининг
қўшимча таъсири бўла қолсин.
Шундай қилиб эрталабки якшанба хизмат масиҳийлар гуруҳи Худони улуғлайдиган, Инжилни ўрганадиган ва хизматга ундайдиган муҳитни яратишади. Айнан эрталабки якшанба
хизматларда биз масиҳийларни хизмат иши билан қизиқтиришни ўйлаймиз. Минбардан чўпон
уқтиради, руҳлантиради, лекин, шуниси муҳимки, масиҳийларни Худога хизмат қилиш ҳақида
ўйланишга мажбур қилади. У уларни курсиларини қолдириб, екинзорларга шайланишга чорлайди.
Бу нарса чўпон-мураббийга буюк имкониятни беради. У устунликлар ҳақида эълон қилади ва
одамларни хизмат қилишда қатнашишга чақиради. Бу Исо халққа хизмат қилганига ўхшаш. Чўпон
муҳим нарсалар ва нима учун бу нарсалар муҳим эканлиги ҳақида гапиради. У уларга ким ва нима
қилиш кераклигини айтади. У Худованд ишида нима учун қатнашиш керак бўлган сабабларини
кўрсатади. Чўпон жамоат муҳитини яратиш учун минбардан фойдаланади. Мусиқа, ибодатлар, урф-одатлар ва таълим — бунинг ҳаммаси халқни ишга чорлайди. Барибир эрталабки якшанба
йиғилишларда муҳими — бу одамларни Худога хизмат қилишга оғдириш ва Унга хизмат
қилишдир: шогирд бўлишдир.
Кичик йиғилиш. Эрталабки якшанба хизмати — бу биз сизларни қизиқтирган жойдир.
Кичик йиғилиш — бу биз сиз ҳақингизда ғамхўрлик қиладиган жойдир. “Боринглар ва
146
кўрасизлар” хизмат даври икки жиҳатга эга бўлиши керак – қизиқиш ва ғамхўрлик. Одамларни
фақат қизиқтирмасдан, улар ҳақида ғамхўрлик қилиш керак. Ахир кўпинча, токи ҳақиқий
ғамхўрликни кўрмагунларича, Худованд Сўзини юракларига қўймаслик одамларга хосдир.
Кичик йиғилишлар жамоатнинг, жамоат ҳаётининг негизини тўқишади. Жамоат ҳаёти — бу
муносабатларнинг ривожланиши, ўсиши ва мукаммалланишидир. Бизнинг жамоатимиз қанчалик
катта бўлмасин, уни таниб севадиган кичик йиғилишнинг аъзоси бўлиб қолишини биз ҳар бир
йиғилиш аъзосига ваъда берганмиз. Агар йиғилишда ундай муносабат бўлмаса унга эътибор
беришади, агар у касалхонага тушса, уни бориб кўришади; агар у касал бўлса, кимдир унга егулик
олиб кела бошлайди.
Кичик гуруҳлар одатдаги якшанба мактабининг синфларига қараганда анча жўшқин. Бизнинг
жамоатимизда бу гуруҳлар якшанба кунлари йиғилишади, лекин бошқа пайтда ҳам ишласа бўлади.
Хизматни марказлаштирилмаслигида қатнашиб, улар одамлар ҳақида яхшироқ ғамхўрлик
қилишади. Қутлуғ Кечликни ўтказиш, чўмдирилиш ва болаларни бағишлаш айнан кичик
йиғилишларда ўтказилади. Бу тўлиқ “ҳар бир имонли – руҳонийдир” деган нақлга мосдир.
Кичик йиғилишларда хизмат учун кўпроқ имкониятлар очилади. Охирги пайтда бизнинг
кичик йиғилишларимиз қамоқдагилар учун кийим йиғишган эдилар. Улар турли хил кийим-кечак, ўйинчоқлар, озиқ-овқат маҳсулотлари ва пул билан таъминлашди. Улар этник жамоаларни бир
неча яратувчиларига баъзи муаммоларини ҳал қилишга ёрдам беришди. Одамлар хизматнинг
ҳаётий кучини ишда сеза бошлаганларида, улар яқинларини бунга ишонтиришади ва натижада иш
муҳити ясалади.
Охирги марта шундай йиғилишларнинг бирида аъзоларнинг бирини тиббий ҳисобини тўлаш
масаласини ажойиб тарзда ҳал қилишди. Кейин у ерда, кўча болаларини банд қилиш учун, гулзорларга ғамхўрлик қилишга янги бизнес ташкил этишдилар. Улар – хизматчилардир; улар
ўзлари хизмат қилишади, хизмат қилишга ёрдам беришади; уларга биродарлар кенгашидан бири
бунинг ортидан туриши кераксиздир.
Кичик йиғилишни яхши ўргатилган етакчилар гуруҳи бошқаради. Булар, деярли доимо
жамоат аъзолари биродарларидан бири. Улар орасидан етакчи, мураббий, жамоат бошқарувчиси, кичик гуруҳ етакчилари, муҳтожларга ёрдам берувчилар ҳаракатининг йўналтирувчиси ва
ҳоказоларга ажратилади. Кичик йиғилишларда одамлар бир-бирини севишни ўрганишади.
Улардан турли далда берувчи кичик гуруҳлар ажратиш мумкин. Одамлар бир-бирини яқинроқ
билиб олишганда, улар бир-бирининг муҳтожликларини яхшироқ кўра бошлашади ва уларга
вақтида таъминот топишади. Одамлар ҳақида ғамхўрлик қилиш учун жамоат бундай маблағни
бергани жуда муҳим.
Хизматни марказлаштирилмаслиги ҳақида ва шу билан биргаликда чўпонлик ғамхўрлигида
ҳам гапирганда мен ана шуни назарда тутган эдим. Одамлар ўзларига ишона бошлашади; улар
ўзларини ҳурмат қила бошлашади; улар бу соҳада нима ва қандай бажариш керагида клирикларга
муҳтож эмасдирлар ва бу хизматни кутишмайди. Малакали хизматчилар учун хизмат назорат
остида бўлишни тўхтатади.
“Боринглар ва кўрасизлар” даврининг мақсади – жамоатнинг оддий аъзоларини қизиқтириш
ва ғамхўрлик билан ўраб олишдир. Кўп масиҳийлар, ибодатлар йиғилишидан фарқ қиладиган, аммо ўз ёндашишларида жўшқинроқ бўлган, кўпинча якшанба ибодатлари ва йиғилишларига
боришади. Масиҳийларнинг ана шу даврида эллик фоизи умрбод қолишлари ҳақиқатдир. Агар
якшанба йиғилишларига жамоат аъзоларининг юз фоизи борса, унда кичик йиғилишларнинг катта
147
ёшидагилари қирқ беш фоиздан иборатдир. “Боринглар ва кўрасизлар” даври — бу юришни давом
эттиришни истаганлардан чўпон-мураббий танлайдиган заҳирадир. Йиғилишнинг эллик фоизига
яқини “Изимдан боринглар” даврининг чақириғига жавоб беришади ва шу шогирдлик даврига
ўтишади.
Шундай ҳақиқатни унутмасдан жамоат “Боринглар ва кўрасизлар” даврида қоладиган ўша
эллик фоизи учун жавоб беришидан хулоса чиқариш лозим. Балки улар, ўшалар бошқа даврга
ўтадиганлар каби унчалик ҳосилдор эмасдирлар, аммо лекин улар ҳам Худованд фарзандларидир
ва жамоат улар учун масъулдир.
“Ёпишқоқни” хизмати. (Ёпишқоқ – илгарилари оёқ-кийимларда бўладиган, мустаҳкам
ушлаб турувчи мослама). Кўпчилик америкаликлар “велкро” ёки оддийгина ёпишқоқлар билан
таниш. Бу бир-бирига “ёпиштирадиган” икки чизиқдир. Велкро сумка ва хамёндаги занжирсимон
ёпқичларни ва болалар оёқ-кийимларидаги боғичларни сиқиб чиқармоқда. “Ёпишқоқ” хизмати
одамларга жамоатга ёпишиб қолишга фурсат беради. Эрталабки якшанба хизматлари ва кичик
йиғилиш улар учун – етарлича кучли “елимдир”. Аммо “Боринглар ва кўрасизлар” даврига
тегишли воситалар ҳам бор, булар – хор коллективлари, спорт командалари, қизиқишлар бўйича
клублар, ташкил этилган дам олишлар, болалар корхоналари, ижтимоий таъминлаш комиссиялари, инжилни ўргатиш бўйича тўгараклар ва ҳ. к. Бундай гуруҳларнинг мақсади – одамларни
бирлаштиришдир. “Ёпишқоқ” хизмати одамларни жамоатда улар бошқа, катта иш билан
шуғулланиш чақириғига жавоб бермагунларича ушлаб тургани учун муҳим ролни бажаради.
Инсон битта ёки бир нечта “ёпишқоқ” ҳаракатининг жойларига йиллаб “боғланган” бўлиши
мумкин, кейин ажойиб бир кунда у “Изимдан боринглар ва мен сизларни одамлар овчилари
қиламан” деган чақириғига жавоб беради. “Ёпишқоқ” хизмати фақатгина кўп фойда келтирмайди; у одам олға силжишга тайёр бўлмагунича қўллаб туради.
Шогирдарни тарбияловчи чўпон, “Боринглар ва кўрасизлар” даврида астойдил меҳнат
қилади. У “Боринглар ва кўрасизлар” даврининг воситалири юқори сифатли бўлишини кузатади. У
газеталарда қизиқарли рекламани босиб чиқаради ва кўпгина бошқа воситалар орқали жамоатга
таклиф қилар эди. Қизиқувчанлар жамоат курсиларида пайдо бўлганларида чўпон хурсанд – улар
бўлиши керак бўлган жойдалар. “Боринглар ва кўрасизлар” даврининг кучли воситалари ёрдамида
уларни хизматида ва Масиҳга содиқ бўлишда қизиқтиришга ҳаракат қилади. Шу билан биргаликда
одамларни жамоат муҳитида ушлаб қолиши учун турли енгил воситаларни токи улар давом
этишга тайёр бўлмагунларича ишлатади.
Тўсиқлар оша югуриш билан шуғулланаётган спортчи каби, чўпон-мураббий финиш
чизиғини хотирасидан чиқармай жараённи кузатади. Бундай жараён одамларга шогирдлик
давридан муваффақиятли ўтишга ёрдам беришидан иборатдир. Мақсад – ҳамма истовчиларни
руҳан соғлом, Масиҳнинг ҳосил келтирувчи шогирдларини яратишдир. “Боринглар ва кўрасизлар”
даври ўз руҳий зиёратларда нима ва нима учун ривожлантиришлари кераклигини очиб беради. Бу
ерга муаммоларни аниқлаш, мақсадларни тасвирлаш, одамлар олдида турган вазифаларни ечиш
йўлларини кўрсатиш киради. Одамлар доимий равишда Худованд сўзининг ҳаракатда кўраётган
жамоат доирасида уларни ушлаб қола олган ҳамма нарса шогирдлик хизмати учун муҳимдир.
Биз ўз йиғилишимизга “Боринглар ва кўрасизлар” ўқитиш даврида биз уларнинг нигоҳларини
Масиҳга йўналтириб ва уларни ғамхўрлик билан ўраб олишимиз ҳақида гапирамиз. “Изимдан
боринглар” даврида биз уларни ўргатамиз ва етук шогирдлар сифатида тасдиқлаймиз. Масиҳнинг
олти босқичли усулини учинчи ва тўртинчи босқичлари кўпроқ айнан шу, тайёрловнинг иккинчи
148
даврига қарашлидир. Исо шогирдларига қандай хизмат қилиши кераклигини кўрсатди ва уни улар
билан бирга бажарди. Кейинги ўн ойлик тайёрлов даври давомида у уларни хизмат асослари билан
таништиришни давом эттирди. Айнан ана шу даврда узоқ ўқитиш вақти давомида келажак
хизматнинг пойдевори қўйилади. Исо Унга ва Унинг ишига ўзгармас содиқлик асосида тўртта
жуда муҳим принциплар борлигини аниқлади: 1) сўз билан тўғри муносабатлар; 2) ибодат; 3) Унда
ва Унинг шогирдларида бир ҳаёт бўлганидек муносабатлар ва 4) хушхабар етказиш – гувоҳлик ёки
миссия. Исо-Мураббий бу принципларни қандай қилиб ҳаётда ишлатилишини шогирдларига
кўрсатди. Қатнашиши чегараланган эди; Исо намуна кўрсатиб, кўпинча ўзи меҳнат қилди. Унинг
мақсади уларни энг муҳимини ўргатиб, кейин ўша муҳимни хизматларда фойдаланиши эди.
Ўтиш даври. Ҳар қандай масиҳийга мустаҳкам асосда мустаҳкамланмоқ учун аниқ бир вақт
керак. “Изимдан боринглар” даври шогирдлар учун айнан ана шундай зарур бўлган ўтиш даври
эди. Чўпон-мураббий “Боринглар ва кўрасизлар” давридан “Изимдан боринглар” даврига
одамларни ўтказиш кераклигига дуч келади.
Йиғилишнинг эллик фоизи биринчи даврни қолдиришмаса ҳам, бахтга кўра, бошқа ярми
тўғри қарор қабул қилишади. Биринчи даврга бўлган психопотологик боғланиш жиҳатларини мен
психоаналитикларга қолдирмоқчиман. Агар истаклари бўлса текшириб кўришсин. Масиҳнинг
“Изимдан боринглар” ва “Мен сизларни одам овчилари қиламан” чақириқларига одамлар жавоб
берганларини эса менимча уч сабабнинг ҳаракатига боғлиқ.
бўлиш Масиҳ билан танишишга ва хизмат моҳияти учун керак эди. Уруғ экилган эди; Масиҳ
уларга ғайритабиий нарсани очиб берди, кейин эса меҳнат қилишга чақирди. Жавобни ўйлаш
учун, ўзларини келажаги ҳақида ўйланган қарор қабул қилишлари учун уларда икки ой бор эди.
Улар Исо қайтиб келишини ва уларга қайтадан меҳнат қилишларини таклиф этишини билишар
эдилар; У буни бажарганида, уларнинг жавоби тайёр эди.
Шогирдларни тайёрловчи чўпон, “Боринглар ва кўрасизлар” даврининг маъносини
тушунади. Усиз иккинчи даврнинг яқин келажак талаби одамлар учун жуда катта бўлар эди. Улар
у ҳақда эшитмас эдилар. Улар тушунмаган қарорлар қабул қилишарди, шунинг учун уни рўёбга
чиқариша олмасди. “Кўчада” масиҳий хизматга бағишланган ҳаётга ўтиш “Боринглар ва
кўрасизлар” даврида ҳаёт тажрибасига эга бўлиш жараёнида бўлади. Имонли севги ва ғамхўрлик
доирасида баъзи устунликлар ҳақида тинмай эшитганида унда тўғри қарор қабул қилишга кўпроқ
имкониятлар пайдо бўлади. Одамлар “Боринглар ва кўрасизлар” давридан “Изимдан боринглар”
даврига уларнинг юраклари тайёр бўлгани учун ўтишади. Улар учун нима ва нима учун
қилишлари кераклиги аниқ. Улар яна бир севги босқичига итоаткорликда кўтарилишга қарор
қилишади ва етук масиҳийларга айланишади.
Улар масъулиятни эмас, таклифни қабул қилишди. Одамларга бирор нарсани қандай қилиш
кераклиги учун масъулият юклатганда, уларни бирор нарса билан таваккал қилишга юраги дов
бермайди, шубҳаланишади. Масиҳнинг бу таклифи одамларни шу билан бирга масъулиятнинг
оғирлигини У Ўз зиммасига олгани жалб қилади. “Мен сизларни ... қиламан”, - дейди У бир неча
маротаба. Мен сизларни қаерга боришни хоҳлашингизни биламан; Мен сизларни у ерга қандай
олиб боришни биламан; Менга ишонинглар, изимдан боринглар. Исо сўз, ибодат, муносабат ва
гувоҳликнинг устунликларини намойиш қилиб нимани назарда тутганини доимо шогирдларига
кўрсатар эди.
Одамларни ўтишга рағбатлантириш учун энг аввало, мақсадга мувафиқ бўлган, бунинг учун
керакли чора билан таъминлаш керак. Агар мақсад етук шогирд бўлиш бўлса, унда талаб
149
қилинадиган тарбия чораси шогирднинг моҳиятини ташкил этадиган хусусиятларни яратиши
керак. Бу жараён бундай чорага нисбатан қабул қила олган қарор олдиндан ўтказиладиган
йиғилишга хоҳловчиларни таклиф этишдан бошланади. Бу ерда масалаларни ҳал қилишда турли
чоралар фойдали бўлиши мумкин, ақлли жамоат бир ёки бир неча жиддийсига эътиборини
қаратади. Кўп ишга уриниб, уларни охирига етказмагандан кўра, битта ишни охиригача бажарган
муҳимроқ.
Нимани ва нима учун унга астойдил руҳан мукаммаллаштирмоғи кераклигини аниқ тан олган
одам ўтиш қилади. Унинг ишончи бўйича у қаерга бориб қолиши керак бўлган жойга бориш учун, кейинчалик керакли восита билан таъминлайдиган таклиф келади. Мураббий уни у ерга олиб
келишига ҳам умид қилиши лозим.
шогирдлари Исонинг изидан боришса, унда улар одамлар овчилари бўлади, деб ваъда берган. Бу
ваъданинг ортида турган ҳаракатлантирувчи куч — бу мен ким бўлишим мумкин ва нима қила
оламан хаёлотидир. “Изимдан боринглар” даврида одамлар асосий хусусиятларда ва
қобилиятларда мустаҳкамлашади, бу уларни Худони улуғлайдиган шогирдларга айлантиради.
Бунинг учун одамларга керак бўлган тегишли воситалар керак. “Изимдан боринглар”
давридаги муҳим икки ўқув босқичи — бу “Уларга буни қандай бажарилишини кўрсатиш” ва
“Буни улар билан бирга бажариш”дир. Бунинг учун бошқариладиган шогирдлик муҳитининг
мавжудлиги талаб қилинади. Исо шогирдларини У билан бирга саёҳат қилишларини талаб қилар
эди ва улар У билан куннинг 24 соати бирга бўлишар эдилар. У билан бирга саёҳат қилувчилар
бошқарув муҳитини ўзлари билан тасвирлар эдилар. Бирга яшаган Исонинг шогирдлари учун
воқеаларга бой бўлган ўша ўн ой бизнинг кунимизда бир неча бирга яшайдиган йилларга тенг.
Демак, бугунги ҳар бир Масиҳ намунаси ва сурати бўйича қурилаётган ўқув жараёни ўн ойдан
кўпроқ давом этиши керак. Оила, хизмат ва танлаш имконияти билан юкланган одамлар билан
ишлаш ҳаддан ташқари яхши шароитни талаб қилади.
Шундай қилиб, вақтинча икки йил доирасида тўхтадик. Биз ўйлашимизча, ҳар бир масиҳий
қайта тикланадиган шогирд бўлиши керак, мана шунинг учун ҳам бу жараёнда унинг
қатнашишини аниқ қилиш учун биз керакли воситаларни яратишимиз зарур. Кўпинча, Исо ва ўн
иккита шогирд ўз вақтларини хизматга берганлари каби, шогирдликни масиҳийлар фақат озод
бўлган хизматчилар учун, деб билишади. Бу зарарлидир. Бу ўртача меҳнаткаш одамни, оддий
меҳнаткаш учун Масиҳга муҳим ва мутлақо керакли содиқлик ҳамда хизмат учун эришиб
бўлмайдиган, деб ўйлашга мажбур қилади. Жамоат раҳбарияти оддий жамоат аъзоси учун
Масиҳга содиқликни ва хизматни эришадиган қилаётган чорани топиши керак.
Шогирдлик гуруҳлари. Кичик гуруҳда шогирдлик учун яхши муҳит яратилади. Гуруҳ
ўртача одамга уни шогирдликда тасдиқлайдиган воситалар билан таъминлай олади. Бундай
гуруҳнинг фаолияти кейинги қонунларга бўйсунади.
Фақат содиқ халқ муносиб, деб ҳисобланади. Олдинги йиғилишга Масиҳнинг “Изимдан
боринглар” ва “Мен сизларни одам овчилари қиламан” деган таклифини қабул қилишганларни
таклиф этишади. Бу ваъда шу ерда батафсил текширилади. Одамлар йиғилишларга боришга, ўқув
жараёнида қатнашишга ва аниқ масъулиятга эга бўлишга рози бўлишади. Гуруҳнинг битими
пастда берилган. Қарор қабул қилиш учун одамларга бир ҳафта муҳлат берилади.
Ўсиш учун содиқлик мутлақо керак. “Мен сизларга буюрган ҳамма нарсага амал қилишни
уларга ўргатинглар” (Мт. 28:20) — бунга имзоли битимсиз эришиб бўлмайди. Гуруҳ етакчисида, 150
агар гуруҳ аъзоси иккиланса мана шу битимни кўрсатишга имкон пайдо бўлади. “Сиз билан нима
ҳақда келишган эдик?” деган саволдан мулоқот бошланади. Битим гуруҳни мустаҳкамлайди. Бу
умумий платформа; “бу ерда биз биргамиз” деганни сезиш гуруҳ ҳаракати ва ўзгаришининг
сабабидир.
Четдан туриб кузатувчилар бўлмаслиги учун гуруҳ етарлича кичик бўлиши керак, лекин
хилма-хилликни таъминлаш учун етарлича катта ҳам бўлиши керак. Турли қобилиятлар ва
тажрибалар кўрсатилганда гуруҳ яхшироқ фаолият юритади. Гуруҳ етакчиси гуруҳнинг ҳамма
аъзоларини қониқтира оладиган қобилият ва тажрибалар сонига эга эмас. Гуруҳ аъзолари
орасидаги ҳамкорлик, ўзаро алоқа — бу ўқув жараёнининг муҳим қисмидир.
Ўсиш гуруҳининг битими
Масиҳда ўсиш мажбурияти
мақсади билан тузилган. Олдиндан бўлган йиғилишга бориб ва қўйилган вазифани ибодат билан
кўриб чиқиб, уни бажариш имконияти ва ваъдасини кўриб чиқиб, сиз бу ҳужжатга имзо чекиб, уни
жамоатингиз офисига беришингиз лозим.
I.
Ибодатда, муносабатларда жавобгарликда, Калом ва шахсий гувоҳликда мустақил
Масиҳий бўлиш истаги.
Доимий равишда гуруҳ йиғилишларида бўлиш ва келмай қолишингиз ҳақида доимо
етакчини огоҳлантириш.
Йиғилишларга кечикмасликка ваъда бериш.
Инжилни Масиҳ билан ўрганиш пайтида барча ҳафталик вазифаларни бажаришга
қаратилган жиддийлик.
Қўлланмаларга бўйсунишга ва етакчининг руҳий йўл бошчилигига бўйсунишга тайёр
бўлиш.
Қатъийлик.
1. Ўқишнинг икки йилида Муқаддас Китобдан ҳаммаси бўлиб 30 оят ёд олиш керак.
2. Кейинчалик хизматда керак бўладиган ўқув қуролларидан бешта дастурни бажариш, Янги Аҳддаги китоблардан биттасини анализ қилиш ва руҳий қобилиятларни баҳолаш
имтиҳонидан ўтиш.
3. Ёзма равишда шахсий гувоҳликни тасвирлаб, уни сўзлаб бериш.
4. Жамоатга бормайдиганлар билан дўстона муносабатларни актив ҳолда ушлаб туриш.
5. Жамоатнинг ҳамма хушхабар етказиш тадбирларида қатнашиш.
151
6. Ибодатни ўз руҳий ҳаётининг қисми қилиш.
Ўсиш гуруҳига аъзо бўлиш шартлари билан танишиб чиқиб, биз ўзимизни номуносиб, деб
ҳис қилсак ҳам талаб қилинганларни бажаришга ҳаракат қиламиз. Биз мажбуриятларимиз ҳақида
ибодат қилдик ва Худо бизни гуруҳ аъзолари бўлишимизни истаганини фаҳмлаймиз. Биз Масиҳда
ўсишни истаймиз, яқинларимизни севиб, Масиҳ Шоҳлигини тарқатилишига кўмаклашишни
истаймиз. Шунинг учун яқин икки йил давомида бизга Худонинг иродаси билан кўрсатилган
ишончи оқлаш учун бор кучимизни ишлатишга розимиз. Агар биз томондан Битим шартлари
бузилса, биз Сизга, дўстимиз ва бизни севадиган мураббийимизга, бизининг руҳий
хотиржамлигимиз учун қарши туришингизга розимиз.
Фамилиялар ______________________ ,
_________________________________ ,
________________________
Сана ____________
Гуруҳ аъзоларининг сони 14 дан ошмаслиги керак. Бу нормадан ошиши мулоқотларни
қийинлаштиради, ўз фикри билан бўлишишга имкон бермайди, гуруҳ муносабатлари учун
ажратилган вақт ичида ўз муҳтожликлари ҳақида сўзлаб беришга ҳам вақт қолмайди. Агар одамда
бошқалар билан бир пайтда гуруҳ муносабатларида қатнашишига имкони бўлмаса, унинг
ўқитилиши секин ўтади ва энг аниғи, бу одам гуруҳдан кетади.
Ўқитиш жараёни муваффақиятли ўтиши учун, гуруҳ аъзолари етарлича тез-тез учрашиб
туришлари лозим ва етарлича давомли вақт давомида. Ўқув жараёнининг узлуксизлиги гуруҳнинг
икки соатлик, ҳар ҳафтада, машғулотлар билан тутиб турилади. Тайёрланиш ҳар ҳафталик
Инжилдан оятларни такрорлашни, Инжилни ўрганишни, хушхабар етказиш тадбирларини ва яна
бошқа нарсаларни талаб қилади. Тайёрланишнинг бошқа муҳим қисми — бу кутилган
кўрсатмаларни ўзгартиришдир. Инжилни ўрганиш ақлнинг янгиланишига ёрдам беради; бу
янгиланишда ёки ўзгартиришда хушхабар етказиш тадбирлар охирги хусусиятни олиб келади.
Қисқартириб бўлмайдиган икки йиллик ўқув жараёнида кўрсатмаларни ўзгартириш доимо
олинаётган тажриба давомида аста-секинлик билан ўтади. Бу бошқа тилни ўрганишга ўхшайди.
Чет тилини ўрганиш учун етти ойлик тезлаштирилган, лекин бир йиллик курсга қараганда сифат
жиҳатидан пастроқ курсни ўтиш мумкин. Агар ўқувчи тил тажрибасига ва маълумотни ёд олиш
учун вақтга эга бўлса, ўқитиш натижаси анча яхшироқ бўлади ва у бу дарсларни чуқурроқ
ўрганади. Ўқув жараёни табиий беқиёс юксалиш ва тушкунликка эгадир; икки ойлик ўқиш даври
шахсий муаммоларнинг ишлов бериш жараёнини юмшатади.
элементдан иборат: 1) Муқаддас Китобни амалий билимлари; 2) ҳаракатдаги ибодат ҳаёти; 3) севги ва жавобгарлик муносабатлари; 4) хушхабар етказишга ва хушхабар етказиш малакасига эга
бўлишга ижобий муносабат.
инжилнинг мазмунини етарлича яхши билишлари керак. Ҳақиқий маълумотнинг бир пайтда
мураккабланиши билан анча қийинроқ инжилий назариялар кўриб чиқилади. Мураккаблашиш, билимларни дастурлаштирилган текширув шаклидан китобни идуктив анализигача боради. Икки
152
йиллик ўқишни тугатгач гуруҳ аъзолари Худованд Сўзидан мустақил равишда озиқа ола олишлари
керак.
қўрқмас бўлишни ўргатишади, Худо билан мулоқотда бўлишни ва ибодатларга жавобан Худо
қилаётган иноятлари ҳақида кундалик-эслатма ёзиб боришни ўргатишади. Бошқа жиҳат — бу
ярим кунлик гуруҳли ибодат бедорликларидир. Кўп гуруҳ аъзоларини кўп вақт ибодатда бўлиш
келажаги чўчитади. Улар бир неча соат давомида ибодат қилганларида, хаёлга чўмганларида, Худони улуғлаганларида, фикр юритганларида, яъни Худо билан ажойиб мулоқот вақтини
ўтказганларида, Худони тушунишни ўрганишади.
Сўз ва ибодат орқали Худо билан тўғри муносабатлар ҳосилдор масиҳий хизмат учун
мустаҳкам асосни яратади. Бусиз Инжилни ўрганиш амалдан четлашган иш бўлиб қолади, ибодат
эса зерикишни келтиради. Ҳақиқатдан, кўп ўқув гуруҳлари ўқиш ва ибодат қилиш учунгина
борганлар табиий ҳолда йўқолади. Гуруҳ кўпроққа муҳтож, акс ҳолда у яшаб қололмайди; гуруҳга
мустаҳкам шахсий муносабатлар ва актив равишда хушхабар етказиш керак.
муносабатларига қараганда, жонлироқ, активроқ ва ғайратлироқ. Фарқи жавобгарликда ва шу
нарса ҳам ҳаётига, ҳам ишларига тегишли. Кўпгина кичик гуруҳлар ҳаёт тарзига жавобгардирлар, натижада одамлар одоб-ахлоқ манфаатлар тўқнашуви қарорларини тўғрисини танлаб, бир-бирига
тўғри яшашага ёрдам беришади. Мен ҳечам ҳаётнинг бу томонига эътиборсизлик қилишга
мойиллигим йўқ, аксинча, мен бу жиҳатни устунликлар рўйҳатининг биричи ўрнига қўяман.
Лекин кўпгина бошқа нарсалар каби, ахлоқий стандартлар четдан амал қилинганда, бундай ҳаёт ўз
кучини йўқотади.
Ўсиш гуруҳида одамлар ишнинг юзаки қисми учун ҳам жавоб беришади: хушхабар
етказишда кучини синаш, Муқаддас Китобдан оятлар ёдлаш, яқинларига Масиҳ ҳақида гувоҳлик
бериш, гуруҳли машғулотларга тайёрланиш, кечикмасдан машғулотларга доимий равишда бориш.
Албатта пайдо бўладиган гуруҳли тазйиқ жавобгарликнинг энг кучли омилидир.
Атрофдагиларнинг кутишлари ўзаро муносабатларни текширади. Биз қатъиян билдиришимиз
мумкин – жавобгарлик Худога нисбатан содиқликни сақлаб қолишга ёрдам беради. Бу нарса гуруҳ
аъзолари битимни имзолаган пайтдан бошланади, ахир гуруҳ аъзолари ортида гуруҳ етакчисининг
қатъияти ва унинг аъзолари томонидан келишувларга риоя қилиш туради. Гуруҳни қуйидаги нарса
ажратиб туради – одамларни фош қилганда, уқтирганда, художўйликда тўғирлаганда ва насиҳат
берганда, ниқоблар олиб ташланади – одамлар ўз-ўзларига қайтишади ва тозаловчи танқислик
бошланади.
Гуруҳ бир қатор жиддий онларни бошидан кечиради, шунинг учун йўқотишлар ҳам бўлади.
Бундай йўқотишлар ўсиш жараёни учун керакли ва битим талабларини бажарганда гуруҳнинг
бирдамлиги даҳлсизликда қолади. Бундай вазиятни ташкилланишининг калити оддий.
Биринчидан, гуруҳ истакларининг таърифлаб бериш зарур. Иккичидан, гуруҳга фақат бу
истакларга мос бўлиши ўз зиммасига талаб қилинган масъулиятни олса, яъни ўсиш гуруҳининг
битимига имзо чекишга рози бўлганларнигина қўйиш керак. Учинчидан, битим шартини
бажаришга журъат этиш, иккиланувчиларни художўйликда тўғирлаб уқтириш, ростгўйларни ва
олдиндан бирор фикрда бўлмаганларни мустаҳкамлаш, носамимийларни ва нотўғри тушунчага эга
бўлганларни четлаштириш. Бу жонли, руҳий, танқислик муҳитни, келишмовчилик, шифо олишни
ва ўсишни яратишга ёрдам. Мана шунинг ўзи шогирдликдир. Агар биз қисман танланган
153
жавобгарликни эътиқод этсак ва бу сохта таълимотни олиб келаётган одамларга ўзларини шогирд, деб ҳисоблашларига йўл қўйсак, биз албатта мағлубиятга учраймиз.
топширилади. Бу лойиҳалар назарияси ва вазифаси бир-бирига мос. Шогирд назариявий мавзу
бўйича гуруҳ шу вақтнинг ўзида ўтаётган амалий вазифани бажарганда, ўқув жараёни тезлашади.
Хушхабар етказишнинг мақсади икки тарафлама. Биринчидан, хушхабарга нисбатан шогирдларда
ижобий йўналтириш ва ишончларни ташкиллаштириш, иккинчидан, келажакда мустақил
хушхабар айтишни таъминлаш учун бир қатор хушхабар етказиш малакаларини ривожлантириш
ва силлиқлашдир.
Ўсиш гуруҳларининг биринчи машғулотлариданоқ шогирдлар хушхабар етказиш бўйича
вазифалар олишади. Гуруҳнинг ҳар бир аъзосидан яқинларидан кимгадир ёрдам беришини
сўрашади. Шундай қилиб, яқинлари ҳақида ўйланишларига шогирдларни мажбур қиладиган ортга
қайтиш бошланади; шу даврдан бошлаб улар кўзпанадан қутулиб, кўзларини очиш керак. Биринчи
вазифани бажариб, гуруҳ иккинчисига ўтади. Бу ерда муваффақият учун керакли ва бу камдан-кам
учрайдиганга хос бўлган жавобгарлик тайёрловнинг бош мақсади — бу ўсиш гуруҳ аъзоларининг
ҳаммасида улар ҳосилдорлик билан хушхабар етказа олишлари ҳақида йўналтиришни ва ишончни
шакллантиришдир.
Ўсиш гуруҳи аъзоларини тикланишининг шарти – малакаларини кучайтиришдир. Мана бу
ўзига хос малакалар назарда тутилади: одамларни руҳий мавзулардаги суҳбатларга чорлай олиш, хушхабар етказиш тадбирларига таклиф этиш, шахсий гувоҳликларни айтиш, кейин хушахабар
етказишни енгиллаштирадиган аниқ тузилган масалаларга ўтиш. Гуруҳ аъзоларини ўз диний
эътиқоди ҳақида гапиришни, янги имонга келганга ёрдам беришни ва жамоатда ўзлашишни
ўргатади. Ўсиш гуруҳининг бош мақсади – одамларни ўз-ўзидан масиҳийга айлантириш эмас, балки тикланиш малакаларига эга бўлишдир. Бу анча муҳим, чунки Исо ўз фойдалилигини
исботлаган шогирдлар кўп ҳосил олиб келишади деган (Юҳ. 15:8).
Икки йил мобайнида ўсиш гуруҳи аъзоларида керакли малакаларги эга бўлишлари ва
ҳосилдор шогирдлар бўлишлари учун кўп қулай имкониятлар пайдо бўлади. Такрорлаш — бу
таълимнинг онасидир. Осон йўл, тезлаштирилган курс, қисқартирилган йўл билан бораётганлар
муваффақиятга эришмайдилар ва ҳаммасини қайтадан бошлашга тўғри келади.
Йўлга шошмасдан чиқиб, шошмасдан юриб, мустаҳкам пойдевор қўйишга ҳаракат
қилишнинг маъноси бор. Агар юракка юрак-томирлар системасининг элементи каби керакли
даражадаги муносабатда бўлса, у келажакда бутун танни яхши соғлиқ билан таъминлайди. Ўсиш
гуруҳида икки йиллик ўқиш — бу юрак, Масиҳ Танининг энг муҳим органи.
узлуксизлиги учун ва раҳбарият бўлиш учун ўқиётганлар орасидан бўлажак мураббийларни
аниқлаш мутлақо кераклидир. Ўсиш гуруҳи аъзоси одатдан ташқари қобилиятларини –
йўналтириш, қобилиятлар ва малакаларни топа бошлаганиданоқ бўлажак мураббийларнинг
шаклланиши бошланади. Бир неча ойдан сўнг “етакчилар” аниқлана бошлайди, одатда баъзи
одамлар ўқитишга, бошқаришга, таъсир кўрсатишга ҳаракат қилишади. Бир қанча вақтдан бери
гуруҳ бошқарувчиси ҳақиқий мураббийларни синовларга дуч келтиради. Бўлажак мураббийларни
ўз зиммаларига баъзи оддий вазифаларни олишга таклиф этишади. Бунга гуруҳдан ташқари
вазифалар кириши мумкин, масалан, эшик олдида туриб келганларни кутиб олиш. Одамни
қизиқтирадиган вазифадек яхшироқ ҳеч нарса одам юрагининг салмоқини кўрсатмайди.
154
Ўқувчиларга бири ёқадиган, бошқаси ёқмайдиган у ёки бу вазифаларни бажаришга топшириб, улар қанчалик ҳаракатчанликларини, бўлғуси мураббий-хизматчими ёки бутун вужуди билан
ҳокимликка мубтало бўлганлигини тушуниш мумкин.
Одамнинг йўналишини бошқача ҳам аниқласа бўлади — бунинг учун вазифа бериб, унинг
бажарилишини текшириш керак, кейин эса тегишли адабиёт ва ёзувлар билан ишлаб, қўшимча
машқлар тайёрлашни юклатиш лозим. Агар шогирд ҳаракатчанликни, руҳий қобилиятни ва
одамларга йўлбошчилик қилиш истагини кўрсатса, етакчи уни бошқарувчиликка тайёрлай
бошлайди. Жамоатда кўпайиш ҳақиқатда бўлиши учун, гуруҳ етакчилари албатта, ҳосил
келтиришга қодир бўлган бўлажак бошқарувчиларини аниқлашлари керак.
Бизнинг жамоатдаги ўсиш гуруҳ етакчилари чўпонни, бошқарувчини, янги жамоат
яратувчисини, миссионерни, ҳуллас ўқув муҳитини яратувчи ва жамоат ҳаракатларини бошқара
оладиган, ҳар томонлама қобилиятлиларни излашади. Бундай шогирдларни “Мен билан
бўлинглар” даврига ўтказишади. Кўп сонли одамлар гуруҳларини қамраб оладиган, ўқув
тайёрловини яна бир баҳолаш усули бор. Унинг маъноси бўлажак мураббийларни аниқлаш билан
тенглаштирса бўлади.
ўзлаштиришни баҳолашга бағишланади. Чизмада гуруҳ аъзоларининг кўпчилиги “Мен билан
бўлинглар” даврига ўтишга номзод бўлишмагани эътиборни ўзига жалб қилади. Яна бир бор
қайтармоқчиман: “Боринглар ва кўрасизлар” даврида ўқиётганларни эллик фоизига яқин “Мен
билан бўлинглар” даврига ўтишади. “Мен билан бўлинглар” даврига кириш учун эллик фоиздан
ўн фоизга яқини “Изимдан боринглар” даврига танланишади. Жамоатнинг асосий негизини
ташкил этадиган бу одамлар Буюк топшириқни бошқариш учун бир хил муҳимдир.
Бошқарувчилар ва бошқалар учун шу танланганлар орасидаги фарқ руҳийликка алоқаси йўқ.
Ҳақиқатдан, бошқарувчи бўлишга яратилганларни кўпчилик танланганлардан кўра, садоқатлироқ
ва хўдожўйроқ одамлардир. Бу ерда гап руҳийликда эмас, яроқлилигида ва бошқарувчи
лавозимига муносиблигида кетмоқда.
Биз ҳозир айтаётган баҳо гуруҳ аъзоларни келажак хизматга юборадиган воситадир. Кўпинча
улар икки йиллик курсни тамомлашиданоқ тайёрлов тугайди, деб ҳисоблашади. Улар ўқув
дастурини бажаришди; энди эса кемалар қия супадан туширилгани каби, Худо улар учун тайёрлаб
қўйган ишлар қайнаган жойга ташланиб, бошқарув муҳитдан чиқишлари мумкин. Агар ҳаммаси
шундай бўлса яхши, аммо тажриба шуни кўрсатадики, одамлар уларни елкаларига аста-аста уриб
қўймасдан уларни кейинчалик ҳам бошқариш керак.
Биз икки йиллик тайёрлов дастурининг тугашини финиш эмас, старт, деб ҳисболаймиз.
Демак, бу баҳолаш “Кимсиз? Сизнинг қобилиятларингиз, қизиқишларингиз нимада? Нимада сиз
кучли?” деган саволларга жавоб бериши керак. Хизмат қилиш усули соҳасини афзаллигини
аниқлаш учун биз турли тестлар қўллаймиз; гуруҳ аъзолари ҳам руҳий қобилиятларни ўрганиб, улар қайси қобилият гуруҳида эканликларини аниқлашади.
Бундан кейин бошқарувчи гуруҳ аъзосининг ҳар бири (ёки жуфт) билан уларга яқин
келажакда олиб боришни истаган хизмати ҳақида таклиф этиб маслаҳатлашади. Жамоат келажаги
бор хизмат ва муҳтожликларнинг рўйҳатини тақдим этади. Ўсиш гуруҳининг аъзоларини ижодий
ёндашишни кўрсатишни ва Масиҳ учун янги қалбларни келтириш учун янги усуллар ҳақида ўйлаб
кўришни сўрашади.
155
Чизмада кўрсатилгандек, кўплар мавжуд бўлиб турган жамоатдаги хизмат гуруҳларига
киришади. Янгиланган куч ва ишонч билан улар ҳатто ўқитиш, бошқариш, Инжил ўрганиш бўйича
тўгаракларни бошқариш каби соҳаларни ўз зиммаларига олишмоқда. Ҳатто, агар одамнинг
қобилиятлари ўз зиммасига норасмий ёрдам ролидан кўра, каттароқ ролни олишга имкон яратади, энди у – тикланувчи, янги тушунча билан бу ролни бажараётган шогирддир.
Ҳар бир имонли тикланувчан шогирд бўлишига қатъий ишонаман. Бу ишонч Буюк
топшириқнинг маъносини ўзидан келиб чиқади (Мт. 28:19). Демак, “Боринглар ва кўрасизлар”
давридан (унинг одамларини жалб қилиш, ундаш функциялари ва улар ҳақда ғамхўрлиги билан)
“Изимдан боринглар” даврига шогирдларни ўтказиш учун аниқ воситалар керак. Ўн йил давомида
менинг олдимда “Изимдан боринглар” даврига ҳеч бўлмаганда йиғилишимизнинг эллик фоизини
ўтказиш мақсади турган ва турибди. Кейин, Масиҳ Танини кучларини ва сабрини янгилаш учун
жамоат меҳнат заҳираси қаторларига уларни қайтаришни мўлжаллайман. Мана шунинг учун ўсиш
гуруҳининг икки йиллик дастури — бу жамоатнинг юрак-томирлар системасининг марказидир. У
жамоатни доимий руҳан соғлом, хизмат қилишга қодир тикланаётган шогирдларни келишини
таъминлайди.
Ҳаётни гуруҳ чизма доирасига киритиш мумкин эмас. Бизнинг режамиз — бу жонли, руҳан
соғлом жамоатда ўринга эга бўлиши керак бўлган баркамол бўлмаган намуна ва руҳий ўсиш
жараёнини очиқ кўрсатиб берадиган асбобдир. Бу режанинг ортида маҳаллий жамоат
шароитларида бизнинг Худовандимизни таълимотдан фойдаланиш усули турибди. Аммо сиздан
шуни сўрайманки, бу чизмани қандайдир каттароқ, деб қабул қилманг, ундан олишга мумкин
бўлган ҳамма нарсани олишга ҳаракат қилинг ва шунда тўхтанг. Унда бўлиши мумкин бўлмаган
нарсани излаш хавфлидир.
Агар чизмамиз бўйича шогирдларни уқтирганларини кузатсак, биринчи икки даврда ўсиш
гуруҳ аъзоларига нима ва нима учун ҳақида айтишлари кўринади, ундан кейин уларга қандай
бажарилишини кўрсатиб, буни биргаликда бажаришга таклиф этишади ва бу икки йиллик
дастурнинг охиригача бўлади. Шунга қарамай, савол очиқ қолади. “Мен билан бўлинглар” даври
учун танланмаганларнинг кўпчилиги “Буни ўзлари бажаришсин” ва “Улардан фойдаланиш”
принципларидан фойда олишмайдими? Албатта, олишади! Фақат фарқ шундаки, биз уларга “буни
мустақил бажаришга” улар ўзлари танлаётган соҳада рухсат этамиз. Биз уларга Инжилни гуруҳ
билан ўрганиш махсус ташкилий формаларда, масалан ёлғиз ота-оналар ёки ўсмирларни
тарбиялаётган ота-оналар орасида”Pro-life” ҳаракатининг мутахассислари билан ҳамкорликда ва
бошқа кўпгина бошқа соҳаларда йўл қўямиз.
“Мен билан бўлинглар” даврига танланмаган одамлар ҳақиқатда жамоатда муҳим ўринларни
эгаллашади. Жангга ташланиб, бошқарув лавозимларга танланлганлардан кўра, улар ижодий
қобилиятларини ва Масиҳга одамларни келтириш маҳоратларини кўпроқ кўрсатишади.
Жамоатдаги асосий хизмат оғирлигини айнан тиклана оладиган шогирдлар олиб боришадилар.
Улар олдингилар қаторида; улар амалий хизмат билан бандлар; айнан ўшалар зарбдор кучлардир, шогирдларни тарбияловчи жамоатнинг ҳақиқий муваффақиятларининг ҳал қилувчи омилдир.
Улар Масиҳга қалбларни олиб келишади. Мен доимо жамоатга қараб: “Айнан сизлар бизнинг
хушхабар етказиш дастуримиз”, - деб айтаман. Инжил ваъзининг энг ҳосилдор дастурига
ўргатилган жамоат шогирдларини жангга ташлайди. Агар уларни тарбияламаса, улар оддийгина
йўқ бўлиб кетишади. Агар сизда бундай шогирдлар йўқ бўлса, хушхабар етказишларни
қимматбаҳо дастурларни ва хушхабар етказиш тадбирлардан таянчлар билан мустаҳкам
қилишларингизга тўғри келади, акс ҳолда Инжил ваъзи билан сиз ҳеч нарса қила олмайсиз. Агар
сизда маблағ бўлса, бирор нарса бўлади, агар йўқ бўлса – ҳеч нарса бўлмайди. Ўзингиз танланг!
156
“Доиралар жуда ҳам тор эмасми? Икки йиллик ўқитиш дастури — бу ягона бўладиган йўлми?”, деб сўрашади. Албатта, одамлардан қайта тикланишга қодир шогирд тайёрлаш бошқа йўллар
ёрдамида тайёрлаш мумкин. Бу ерда мен ўз жамоатим учун энг яхши ва енгил бўладиганларни
тавсия қилдим; кичик гуруҳлар бу ишда энг яхши тадбир эканлигига мен шубҳаланмайман. Муҳим
фурсат: бу қисмда берилган принциплар қатъий белгиланган. Биз бошқа тадбирларни ҳам
ишлатамиз: дам олиш кунлари жадал курслар, ёзги курслар, эрталабки томошалар ва Инжилни
ўрганиш бўйича турли тўгараклар.
Шогирдларни тарбиялаш билан жамоатдаги кўпинча бошқа мавжуд хизматлар давомида
шуғулланиш мумкин. Масалан, кичик йиғилишларни олиб бораётган ёки Инжилни ўрта
мактабларда ўқитадиган биродарларимиз буни эплай олишади. Бу китобда жамоатимизга хос
бўлган ёки шахсан ўзим фойдаланадиган кўпгина усулларни тарғибот қилмайман. Аммо шу билан
биргаликда мен: “Агар сизда чин дилдан ишонч бўлса, сиз нима қилиш кераклигини тушунасиз”, деб такрорлашдан чарчамайман.
“Юзма-юз” шогирдлик ҳақида фикр. Баъзилар “юзма-юз” шогирдлик — бу энг яхши усул, деб ўйлашади. “Юзма-юз” усули, яъни индивидуал ёндашиш, шубҳасиз, ўқитиш жараёнида муҳим
бўлса ҳам, жамоатда у шогирдликнинг бош услуби бўла олмайди. Табиий шогирдликнинг
прототипи бизга Масиҳ қолдирган намунадир. Энг аввало бу кўп одамларга хизматда тақдим
этилган “Боринглар ва кўрасизлар” давридир. Худо Сўзини катта гуруҳга воизлик қилиб, кейин эса
истовчи қалбларни “бориб кўришга” чақириб, беҳуда ташвишлардан қутулиб, мураббий вақтини
тежайди. Агар мен тикланишим керак бўлиб ва юзта одамдан танлаш имкони бўлса, мен уларнинг
шогирдликка яроқлилигини аниқлашга ҳаракат қилиб, ҳар бири билан алоҳида гаплашишимга
зарурият йўқ.
Олдин мен ҳаммасига нима ва қандайлигини сўзлаб беришим керак, кейингина уларни
“Изимдан боринглар” даврига чақиришим мумкин. Кейин кичик гуруҳ доирасида мен бўлажак
бошқарувчиларни аниқлашим керак бўлади. Охирида эса мен, албатта бир неча тинланганлар
билан юзма-юз ишлай бошлайман. Индивидуал ёндашишни энг яхшиси катта гуруҳга ваъз қилиб
ва кичик гуруҳларда тайёралашни қўшиб, ҳаётга тадбиқ этиш.
“Мен билан бўлинглар” таълимотининг кейинги даврини жамоатлар кўпинча руҳий
семинарияларга, инжилий мактабларга ва миссионерлик ташкилотларга қўйиб беради. Бундай
ҳолатнинг қайғули натижаси шундаки, бошқариш қобилиятига эга бўлган жамоат оддий
аъзоларининг бундай имконияти йўқ бир пайтд, профессионал масиҳий хизматчилар яхши
академик тайёрловдан ўтишади.
Бу давр айримларгагина аталган. У ҳамма учун қизиқарли эмас, ҳамма учун мос эмас. Бу
кўпчилик жамоат қатнашчилари кўз олдиларида эмас, аста-секинлик билан рўй беради. Лекин ҳар
қандай норасмий иш каби, бу иш ташкилотни таъминлаши учун ниҳоятда зарур. Одамларни
Масиҳда йиғиб, руҳлантириб ва қизиқтириб, барча жамоалар “Боринглар ва кўрасизлар” даврида
меҳнат қилишади. “Изимдан боринглар” даврида кўрсатилганидек, эллик фоизга яқин жамоатлар
истак билан шогирдлар билан аниқ тайёрловни ўтказишади. Фақат баъзи жамоатлар (ундайлар ўн
фоиздан кам) кейинги ишга киришадилар – Исонинг “Мен билан бўлинглар” прототипига
мослашган ўқув даврига. Шубҳасиз, ҳали тайёрлов даврида индивидуал қатнашиши фоизи бутун
жамоат қатнашиш фоизига тенг келади. Иш кўп, ишчилар кам.
157
Ҳатто шогирдларни тарбиялаш билан шуғулланаётган энг яхши жамоатлар олдинги
босқичлариданоқ масофадан чиқиб кетишади. Улар “Изимдан боринглар” даврини тугашини
бутун ташкилотнинг финиш чизиғи, деб ҳисоблашади. Одамлар ўқишни тугатгандан кейин ўз
ҳолларига ташланган бўлишади. Уларга жамоат ичидаги турли вазифаларни топширишади, лекин
ундан зиёд эмас. Ўсиш гуруҳларида ўқиш давомида одамлар олган принцип ва малакалар ўзлари
кейинчалик жамоатлар фойдаланаётган жойларда фойдаланиб бўлмайди. Маълум даражада
эътиборсиз қолиб ва жамоат ишлари, деб аталадиган ишларда инсонлар “Изимдан боринглар” давр
ҳақида гапирганда мен баҳолаш жараёнини ва биз онгли равишда ва олган малакаларига хизматга
киришишга ёрдам беришга ҳаракат қилиш ҳақида эслатган эдим.
“Мен билан бўлинглар” даври шогирдликка керакли қобилият, феъл-атвор хусусиятлари ва
малакага эга бўлган танланган баъзи боровларга аталган кўпайишнинг муҳим омили раҳбарлик
инъомига эга бўлган хабардор мураббий. Шогирдлик билан шуғулланган, ҳатто энг яхши
жамоатларда ҳам синчковлик билан танлаб олинган барча хизматларни бошқара оладиган, тайёргарлик кўрган ҳам баъзи бировлар тан олинмайдилар. Бу бўлажак жамоат етакчилари ва
хушхабар кампанияларнинг раҳбарлари заҳира гуруҳини тузадилар, улардан ғайратли Буюк
топшириқни бажара оладиган раҳбарлар, миссионерлар, янги жамоатларнинг ижодкор чўпонлари
чақирилиши мумкин.
Кўпинча шундай етакчилар Худонинг марҳамати билан маҳаллий жамоатда пайдо
бўладилар. Улардан бир қанча базисга оид тайёргарлик бўлса ҳам, лекин улар фаол, ташаббускор
ва чўққиларни забт қилишга интиладилар. Ана шу қобилиятларга эга бўлган, лекин “тешадиган”
учқун қобилиятини бой берган бошқалар, орқада қолиб кетадилар. “Мениниг билан бўлинглар”
ўқув даври кўп потенциал номзодларга, раҳбарларга керакли билим ва тажриба олишда имконият
беради.
Исо ўзининг хизматини кейинги даври ҳақида ибодат қиларди, чунки у халқнинг кўпгина
муҳтожликлари қониқтирмаслиги ва бажарувчилар етишмаслиги билан тўқнашганди. Уни
бошқаларга ўргатиш керак эди, чунки юксалишдан кейин бу хизматни давом эттирилиши керак
эди. Кейинги куни У ўзига ўн иикита шогирдни танлаб олди.
Исо кечаси билан Худога ибодат қилади, ўн иккита шогирдини чақиради ва Бахтиёрлик
амрларини айтади. Кўп ўтмай У шогирдлари билан қисқа саёҳатга йўл олади, охирида эса дам
олиб, якун ясайди. Масиҳ ўн иккитани танлаган вақтдан бери (Мк. 3:13-14), У мустақил саёҳатга
иккитадан боришни топширган пайтгача (Мт. 10:1-42), беш ой ўтиб кетди.
Ўн иккитаси алоҳида ўрин ва алоҳида ҳокимлик олишларини билар эдилар, лекин беш ой
ўтмагунча, Исо уларга мустақил меҳнат қилишга бермас эди. Шогирдларини тарқатиб юборишдан
олдин, У мослашиб, атрофга кўз ташлаб, принципларга мустаҳкам ўрнашишга уларга фурсат
берди. “Менинг ҳаракатларимни кузатинглар, зеро яқинда сизларнинг навбатингиз келади”, - дер
эди Исо шогирдларига. Айтайлик, кимдир сизни уйнинг деворини бўяшни ўргатаяпти ва агарда тез
орада чўтка сизнинг қўлингизда бўлиши керак бўлса, сиз албатта, устозингизни ишини кузата
бошлайсиз. Исонинг шогирдлари Уни ишларини диққат билан кузатишарди, чунки тез орада ўша
ишларни ўзлари қилишлари кераклигини билишарди.
Тайёрловнинг охирги ойларида У шогирдларини амалиёт ўтқазгани юборди. Амалиёт ва
унинг танқидий таҳлили – Масиҳ тайёрловнинг бу даврида ишлатган услуб мана шу. Кейинчалик
У ўн иккитага қўшимча равишда етмиштани бошқаришни топширди (Лқ. 10). “Мен билан
бўлинглар” даврининг батафсил таърифини менинг келгуси, Исо Масиҳ-Мураббий, деб номланган
ишимда топиш мумкин бўлади.
158
Шогирдлар билан бирга қилинадиган хизматнинг уларни ўзларига топширишга ўтиш, “Мен
билан бўлинглар” даврининг муҳим бўлган вазифасидир. Масиҳнинг олти босқичли ўқув услубида
бу ўтиш тўртинчидан бешинчига бўлган босқичда ўрин олган. Кўпайиш ишида бу ўтиш ниҳоятда
керакли.
Исо ўн икки ой давомида, ҳаворийларнинг жавобгарликларини секинлик билан ошириб, бу
ўтишни амалга оширишга ёрдам берди. Шундай қилиб, жамоат бу муҳим жараён учун
воситаларни таъминлаб, ўша нарсани қилишга чақирилган. Ушбу бўлимнинг охирги қисми бу
жараённинг ўзини аниқлаштириш бўлади.
Кимни танлайдилар? “Мен билан бўлинглар” даврининг ноёблиги бўлажак
мураббийларининг танлаб олинганлигидан иборат бўлади. Улар ўзининг танловини фақат уларни
танлагандан кейин қилишади. Сизлар Мени эмас, Мен сизларни танладим. Бориб ҳосил беринглар
ва ҳосилингиз боқий бўлсин, деган эди Исо ўн битта шогирдига (Юҳ. 15:16).
ва “Менинг ортимдан боринглар” деган иккита даврнинг бирдан-бир мезони инсонни Масиҳга
мурожаат қилишни таклиф қилиб, Унга шогирд бўлишни яққол кўринган таъсиридир. Бу даврда
кўплар теппага чиқишга интиладилар, лекин фақат айримлари танланадилар. Эҳтимол, мураббий
бўлишни истаган ҳар қандай инсонга рухсат бериш жуда катта хатодир. Ҳаттоки шундай инсон
кўпгина соҳаларда ва кўп жиҳатларда шунчалик руҳланган бўлса ҳам, бу даражадаги таълимга у
тўғри келмаслиги мумкин. Ҳамма гап руҳийликда эмас, кераклиликда, муносибликда. Кўп
художўй одамлар Худонинг ишига раҳбарлик ҳуқуқига эга эмас. Фарқи шундан иборатки, ўзининг
жойида эмаслиги, хизматни нотўғри йўллантирилганлиги инсонни фалокатга олиб боради, кўплар
бунга катта аҳамият бермайдилар. Исо уни кузатиб юрган юзтани эмас, ўн иккитани танлаган.
Такрор ишлаб чиқариш, етакчилик, раҳбар хизматига тайёргарликка тўғри келадиган, бир нечта
одамни диққат билан бажарилган танлови бу мураббийлик мисолининг ажойиб томонидир.
Танловда биз уч асосий мезон йўналишни аниқлаймиз.
икки йил мобайнида кузатгани, инсон феъл-атворини объектив баҳолашда керакли миқдорда
маълумот беради. Бу ерда биз 3 боб Биринчи Тимўтийга ва Титусга мактубнинг 2 бобида ифода
этилган, Инжил мезонига биноан ҳаракат қиламиз. Биз олий орзуга умид қилмаймиз; биз
мукаммал одамларни изламай, мукаммаллашишга қодир бўлган одамларни излаймиз.
Инсон ҳақида етакчилар ва гуруҳ аъзолари билиб олганлари умумий йўналиш беради. Унинг
оилавий аҳволи, касби ва социал алоқалари — бунинг ҳаммаси ўсиш гуруҳларида икки йиллик
таълим дастури тугатилиши яқинлашган сари аниқланади. Гуруҳ етакчиси кўп вақтини “нозик
тизимга” ажратади, яъни гуруҳдаги юзаки муносабатда кўринмайдиган одамларнинг шахсий
муаммолари билан жиддий шуғулланади. Айнан мана шу истисно қилмайдиган ва жамоат
“оталаридан” ўша таълим тажрибасидан ўтишни талаб қиладиган тизимнинг қиймати. Икки
йиллик синовдан ўтмагунча “Мен билан бўлинглар” даврига ҳеч кимни танламайдиган тизим
ҳамма туйнукларни беркитади ва танлов жараёнида тасодифий бошқарувчиларни ўсиш гуруҳи
заҳирасидан излаш керак.
Иккинчи муҳим жиҳат — бу бўлажак етакчининг содиқлиги. Етакчининг содиқлиги — бу ўз
мажбуриятларига содиқ бўлишдир. Буни ҳар бир номзодга нисбатан ҳисобга олиш ниҳоятда
зарурдир. Павлус Тимўтийга ва бизларга бошқарув бўйича ғамхўрлик оғирлигини фақат ишончли, содиқ одамлар зиммасига қўйишни буюради. Ким кичикда содиқ бўлса, каттасида ҳам содиқ
159
бўлади, деган Исо. Фақат дунё бойликларидан оқилона фойдаланишга қодир бўлгангагина
“ҳақиқий бойликларни”, яқинлари учун руҳий масъулиятни ишониб топширса бўлади. Ўсиш
гуруҳларида икки йиллик тайёрлов дастурининг бошланишида бошқарувчи нишоналари бор
одамлар аниқланади ва уларга оддий вазифалар берилади. Бу вазифалар атайлаб ва пухта
тайёрланган содиқлик, садоқатлик синов ролини бажаради. Агар улар кичик гуруҳларда
содиқликни кўришса, улар одатдагидек катта масъулиятли ўринларга номзод бўлишади. Акс ҳолда
уларнинг номзодликлари олиб ташланади.
Учинчи масала руҳий қобилиятларга тегишли. Гуруҳда икки йиллик ўқишнинг тугаши
яқинлашганда, унинг ҳар бир аъзоси мустақил ва бошқалар ёрдамида ўз қобилиятларини ва
маҳоратларини ажратишга ўрганади. Бизга келганда, биз “Мен билан бўлинглар” даврида ўқиш
учун жамоатда фақат етакчилик қобилияти борларни танлаш тарафдоримиз. Бу катта қобилиятлар
гуруҳи, масалан, ўқитиш маҳорати, воизлик қилиш, бошқариш, етакчи бўлиш, уқтириш ва шунга
ўхшашлардир.
Бизларга ўзлари ортидан бошқаларни етаклай оладиганлар керак. Бизнинг мақсадимиз –
кўпайиш, шунинг учун такрор ишлаб чиқаришга қодир бўлган, тайёрланган мураббий бўлганлар
қўлига хизматни топшириш бошқара олишни талаб қилади. Албатта, бошқарувчиларни “ясаса”
бўлади, бироқ фақат “ясаш” учун керакли маълумотга эга бўлиш шарти билан. Ўсиш гуруҳи
аъзолари одамларни бошқара олишлари қобилиятларини аниқлаш учун биз бир қатор тестлардан
ва уларга берилган вазифаларни бажаришни кузатиш оддий усулидан фойдаланамиз.
қилади. “Мениниг билан бўлинглар” даврида ўқишга танланганлар уни юқори баллар билан
тугатишлари керак. Бундай обрўга эга бўлган шахслар датурни ғолибона, қудратли, шараф билан
тугатишади. Улар ҳамма ҳислатлари билан гуруҳ кўринишида ажралиб туришар эдилар. Улар
Инжилни ўрганишда ва ибодатда кучли эдилар, улар бошқа таълим олаётганлар билан яхши
муносабатда бўлиб, яқинларига жавобгарликда ўз ҳиссаларни олиб юришга ёрдам бериб, гуруҳ
бошқарувчисига ҳам сўз, ҳам иш билан кўмаклашар эдилар. Хушхабар етказиш пайтида улар фаол
ўринларни эгаллаб, яхши натижаларга эришдилар.
Яна шуни қайд қилиш керакки, “янги олинганларнинг ўқув лагери дастурини бажара
олмаганлар мусъулиятли хизматда кейинги тайёрловнинг давомига номзод бўлишмайдилар.
Шундан қилиб, норози ғул-ғула соладиганлардан, ўзбошимчалардан ва мағрурлардан халос
бўлишади. Бу ўсиш гуруҳи аъзоларини нафақат шогирдларга айлантиради; бу нарса сизни бўлажак
раҳбарингиз ким бўлишини ва бўлмаслигини кўрсатади.
жамоатининг нозири бўлишга интилса, хайрли иш орзу қилган бўлади...” (1 Тим. 3:1). “Интилиш”
ибораси бирор нарсага ҳаракат қилиш, бирор нарсани мақсадига етиш деган маънони билдиради: истак сўзи қўйилган мақсадга етишга тайёр бўлишни билдиради. Хизмат ишига тайёрланиш учун
номзод мумкин бўлмаган ишни амалга оширишга тайёр бўлиши керак. Павлус учун бундай истак
мавзуи – “яхши иш” , олижаноб мақсаддир. Гап яқинларига хизмат қилиш ҳақида кетмоқда –
айнан шундай иш “юракка солинади”, аммо қандайдир жамоат мансаби эмас.
Номзод эса эндигина ҳарбий хизматга чақирилган ва ўқув лагерида ўз хизмати билан намоён
қилган аскар каби. Кейинчалик у офицерлик унвонига эга бўлиши мумкин. Бироқ бунинг учун
офицер бўлишга номзод бу мақсадга етиш учун ҳаракат қилиши керак. Ўйлаганни рўёбга чиқариш
учун мумкин бўлмаган ишни амалга ошириши керак бўлади. Унинг мақсади эса – ҳарбий
хизматни ўташга ўрганиш. Руҳий тайёргарлик учун танланган одам худди ана шундай юрак
160
ихлоси ва ўзини қурбон қилишга тайёр бўлиб, хизмат қилиш хусусиятларига эга бўлиши керак.
Агар у мураббийларни тиклантириши керак бўлса, у буни қила олиши лозим, аммо маҳорат ўқиш
жараёнида келади. Бошқалардан фойдаланиб, яқинларига хизмат қилиш ва бу ишни олға суриш
учун унда астойдил истак бўлиши керак. Агар у буни тушунмаса, “Мен билан бўлинглар” даврида
унга ўрин йўқ.
Кимни танлашар экан? Тегишли феъл-атворга, содиқлик ва руҳий қобилиятларга эга
бўлганларни. Ўсиш гуруҳида иззат-обрў билан икки йиллик курсни тугатганни ва мураббийларни
тиклаш устида астойдил меҳнат қилиш истагига эга бўлганларни.
Тайёрланган мураббий қандай бўлиши керак? Бу тасвирни биз турлича тушунтирсак
бўлади. Бу ерда мен икки тоифани ажратаман: феъл-атворни ва хизмат малакасини — бу қандай
одам ва у нима қилмоқда.
Феъл-атвор — бу асосдир. Шахс ва унинг фаолияти — бу бир медалнинг икки томонидир. Улар
ажралмасдирлар. Одам “тоифаси”, унинг руҳий чуқурлиги ишига мос келиши керак. Кўпчилик
масиҳийларнинг тушига ҳам кирмаган руҳий жангларни руҳий етакчи олиб боради. Ҳосилдор
хизмат учун талаб қилинадиган бамаънилик ва мустаҳкамлик каби хусусиятлардан воз кечиш
мумкин эмас – улар доимо мураббийга хос бўлиши керак ва биз бу ҳақда олдинги бўлимда
гапирганмиз.
Агар одам бунда ҳам қобилиятли бўлса, унинг бу устунлиги учун Худони улуғланг, чунки бу
унинг қўшимча “даромади”. Агар у чўпонлик хизматини бошлашни истаса, унга малакали
таълимот керак. Кичик гуруҳ шартига келганда, ундан энг аввало Муқаддас Китобнинг
ҳақиқатларини ифода этиш ва тушунарли қилиб етказиш маҳорати талаб қилинади. Мана шунинг
учун у суҳбатни бошқара олиши керак, одамларга Инжил матнларини тушунишга ва ҳаётда унинг
билимларини ишлатишга ёрдам бериб, ўринли саволлар бера олиши керак.
Муқаддас Китобнинг ҳақиқатларини тушунарли ва аниқ равишда етказиб беришни, систематик илоҳиётшуносликнинг асосларини билган мураббийгина уддалай олади. Систематик
илоҳиётшунослик остида мен уларнинг ичида қўшимча ахборот сиғдира оладиган ва сохта
таълимотларни четлаштириб ташлашга қодир услубий сузгичга эга бўладиган ўша доираларни, ўша маънони назарда тутаман.
Тайёрланган мураббий Муқаддас Китоб билан чуқур ва жиддий қизиқиб, амалий билимларга
эга бўлиши керак. Инжилий ва мунтазам ихтиёрсиз ва тўғри герменевтика сузгичисиз ҳам
мураббийларимиз ҳеч нарса қила олмайдилар. Бу тавсиф ана шундай; уларнинг тайёргарлиги
жараёни ҳақида кейинги бўлимда айтилади.
фаласафасини мустаҳкам инжилий билимлардан чиқаради. У Инжилга асосланган қатъий
этиқодлар асосида ҳаракат қилади. Демак, у қатъий ишонч ва ишини яхши билган ҳолда
шогирдликнинг ниҳоятда кераклигини сабабларини ҳимоя қилиб, шарҳлай олади. Бу қобилият
жуда оддий жараён давомида эришилади. Биринчидан, сизга таълимотни ўқитади. Иккинчидан, сиз уни ўз таълимотингизда ва амалиётда ишлатишга интиласиз. Учинчидан, сизнинг олдингизда
тўсиқлар пайдо бўлади ва сиз ўз нуқтаи назарингизни ҳимоя қилишга интиласиз. Тўртинчидан, сиз
қайтиб келиб масалани чуқурроқ кўриб чиқасиз, кейин эса манзаралар масалалари бўйича аниқлик
161
киритиш учун ўз муҳолифатларингизга мурожаат қиласиз. Бу жараён қайта-қайта
такрорланаверади ва одатдагидек тайёрланган мураббийга шогридлик фалсафасининг қатъий
тарафдори бўлишга имкон беради.
Бу таълимотни мураббий аниқ таърифлаб ҳимоя қила олганидан кейин, у тиклантириш билан
жиддий шуғуллана олади. У жўшқинлик билан режасини қабул қилишга бошқаларни ишонтира
олиши керак. Фақат шундай қилиб, яқинларини излаб топиб, ишни кўпайтиришга қўшиш мумкин.
ишлатиш йўли билан мураббийнинг малакалари кўпайишга ва Буюк топшириқни бажаришга жалб
этилган, одамларга Муқаддас Китобнинг ҳақиқатларини ифодалаб, тушунарли қилиб
тушунтиришдан, шогирдлик фаласафасини аниқ ифодалаш қобилиятидан ва уларни ўқитиб, бу
ишга тайёрлашдан иборатдир. Охирги малака – бизнинг одамларимиз кўпчилиги учун энг
барқарордир. Бу ерга мақсадини кўриши ҳақида гапира олиши, ишни ташкиллаштириб, хизмат
учун тегишли одамларни танлай олиш киради. Кейин, тегишли бошқарувчи ва жавобгарликни
таъминлаш билан ишни тўғри бўлиши ҳақида гап кетади. Шу билан биргаликда мураббий
одамларни бошқа одамларни ўқитишга ўргата олиши керак. Демак, ваколатларни вакиллаштириш
ва бошқарларни ишлатиш — бу замонавий бошқарув олдимизга қўяётган энг муҳим вазифалардир.
Ёдингизда бўлса, бу малака кўп нарсаларда мураббийни эслатади. Одамларга нима ва нимага
эканлигини айтиб беринг, уларга қандайлигини тушунтиринг, буни улар билан биргаликда
бажаринг, кейин уларни ўзларига бажаришга имкон беринг, ваниҳоят, ишда фойдаланинг. Агар
мураббийлар, бошлиқлар олдида хизматни кўпайтириш мақсади турса ва кўп одамлар унда
қатнашишни истасалар, унда улар қандай бўлса ҳам бу одамлардан ҳосилдорлик билан
фойдаланиш керак.
қандай интилиш узоққа чўзилмайди. Масиҳнинг шогирдари Унинг олти босқичли услуби бўйича
ўқиш жараёнида ишончга эга бўлишар эдилар. Агар сиз бирор нарсага ишониб, уни ҳаётга тадбиқ
қилишни бошласангиз демак, сизда ишонч ҳосил бўлмоқда.
Агар бундай ишонч бўлса, унда шубҳасиз, бир мақсадга кучли, мустаҳкам ва давомли
йўналиш пайдо бўлади. Бошқаларни ундай олишга фақат кучли имонга эга бўлган одамларгина
қодир бўлади. Уларни тўғри йўл билан олиб бораётганида бошқаларни ишонтириш, унинг учун
нафас олгандек табиийдир. Бу жараённинг техник томони, унинг ортида турганидан кўра, камроқ
қизиқарлидир.
Кўп катта муаммоларга дуч келаётган ўсиш гуруҳи етакчиларига гуруҳ аъзоларини аниқ
ишларга йўналтира олган ишонч етмайди. Улар ўзгармайдиган тартибни кўп қийинчиликлар билан
ҳомоя қилишади, чунки бу соҳада шахсий ижобий тажрибалари йўқ. Демак, улар ҳақиқий
эҳтиросдан халос бўлишган — бу эса яқинларини ишонитиришдир. Шогирдлик жараёнида
бошқаларни ундай олиш қобилиятсиз бўлмайди. Токи қатъий ишонган бошқарувчи уларга йўл
кўрсатиб руҳлантирмагунча, одамлар пул тўлашмайди, йиғилишларга боришмайди ва
ишлашмайди.
“Мен сизларга буюрган ҳамма нарсага амал қилишни уларга ўргатинглар...” деб ёзилган; мураббийликнинг бу қисми одамларни уқтириш билан боғлиқ. Тайёрланган мураббий одамларга
Худога ўз содиқлигини сақлаб қолишда ёрдам беришга тайёрлигини ва қобилиятини намойиш
этади. Баъзан, уқтириш керак бўлган одам тўғри иш қилишни истамайди ёки у кучсиздир. Буни
162
аниқлашга фақат ўргатилган мураббий қодир. Бу нарса, зарур бўлган ошкор қилаётганга ҳам
тегишли. Одатда бошқарувчилар одамларни уқтиришмайди. Бошқараларни ўзгартира олмаган, лекин буни ўрганишни истаган ким биландир ишлагандан кўра, бу анча қийинроқ. Тайёрланган
мураббий адашганларни уқтиришни истайди ва шуни қила олади. Агар олдингизда мақсад –
шогирдларни тарбиялаш бўлса, сиз уларга бўлган севгингиз туфайли уларни уқтиришингиз керак.
мураббий одамларни Масиҳга олиб келиб, уларни ҳам бошқаларни Масиҳга олиб келишга ўргата
олади. Тез-тез хушхабар айтишга ўрганмаган жамоат бошқарувчилари учраб туради; улар
кўпайтириш билан шуғулланишмаган ва хушхабар айтишдан қўрқишади. Бу бошқарувни турли
ўзгаришларга олиб келиши мумкин: хизматни техник томонини олдинга чиқарадиган эътиборни
маҳаллий жамоатнинг аппаратини қарамоғига жалб қилиш, хизматнинг ўзи эса иккинчи даражага
тушади; ўзини хавфли муомаладан ҳимоя қилиш учун ва бу соҳадаги масъулиятдан халос бўлиш
учун, кўпайтиришга қодир бўлмаган жамоат бошқарувчилари одатда, унумсиз жамоат оломонини
ва кейинчалик энг охирги чораларни ишлатади.
Бошқалардан фойдаланиб, мураббий унумли хушхабар айтади, чунки унда ишонч бор. У ўзи
ўсиш қувончини бошидан кечирганлиги туфайли бу ишга қизиққонлик билан ёндашади. У аниқ
гапиришга қодир, чунки унда ишонч бор; унинг сўзлари чин дилдан айтилади; у ўз таълимотини
ҳаётий ҳикоялари билан тасдиқлай олади. Унинг ишончи ва ишга бўлган серзавқ ёндашиши
одамлар қўрқуви ва инкорларидан ўтиб, уларни бу соҳада қўрқувсиз фаоллик кўрсатишларига
ишонтира олади. Шу пайтгача биз икки саволга жавоб бердик; кимни танлашади ва билимдон
мураббий қандай бўлиши керак? Аммо қандай қилиб ўқув гуруҳларидан ўзларини кўрсатган ўқув
курсини тугатиб, тайёрланган мураббийларга айланишади?
Уларни қандай ўқитиш керак? Мен яна ҳам ўқув услубларни икки бўлимга бўлишни қарор
қилдим: синфда ўқув (когнитив элементи) ва ишдан узлуксиз ўқиш.
Жамоатимизда билимдон мураббийларнинг тайёргарлигини таъминлайдиган бир неча
умумий асос бўладиган ғоялар:
1. Бўлажак мураббийларнинг энг яхши тайёргарлигини, бизга Масиҳ қолдирган олти босқичли ўқитиш услуби
таъминлайди.
2. Биз уларни ўқитаётган энг яхши ўқув қурол — бу принциплар асосида ишлаш имкониятидир.
3. Тайёрланиш мақсадида улар бизнинг ҳақиқий тартиб контекстида ишлаши яхшироқ.
4. Агар услубийликни кўпайтириш мақсади турса, улар бу тартибнинг барча сатҳида иш тажрибасига эга
бўлишлари зарур. Олдин янги имонга келиб, кейин эса тартибга “ўсиб, киришиб” кетадиган одамнинг
устунлиги шунда. У – асосларга ўргатилган, бу тизимнинг маҳсулотидир; тайёрловнинг энг юқори нуқтаси ва
қизиган пайти бу шу тизим доирасида уни ўзини яратган, бошқаларни принципларга ўргатишдир. Бу
приципларнинг унумлиги – одамларнинг уларга бўлган ишончининг биринчи сабабидир.
соҳада амалда билимларини ишлатишга жой топмаганимизча ҳеч ким тайёрловга танланган бўла
олмайди. Синфдаги машғулотлар муҳим, лекин агар уларни ишдан узлуксиз ўқитишни
жонлантирмасак, улар амалиётдан четлашган масиҳийларни яратишади.
Синфдаги машғулотлар, юқорида тасвирлангандек, хизматнинг олти малакасидан муҳим
тайёрлов мақсади атрофида қурилади. Демак, тайёрлов ўзи ҳар бир малаканинг ишлаб
163
чиқарилиши бўйича доимий ишни кўрсатади. Танланган одамлар икки соатдан ҳафтасига бир
марта учрашадилар. Уларнинг учрашуви икки қисмга бўлинади. Биринчи ўттиз дақиқа давомида
биз улар бажарган вазифаларни текширишга, яъни баҳолашга ажратамиз. Биз жуда қийин бўлган
вазифа қисмларни текширамиз, пайдо бўлган муаммоаларни ҳал қилиш мумкин бўлган ёки техник
маҳоратини такомиллаштириш усуллари билан бўлишамиз. Ҳисоботлар ўқилади, саволлар
берилади – ишни яхшилайдиган ўзининг тажриба алмашиш усули мавжуддир.
Уларга шахсий руҳан ўсиш учун керак бўлган тўқсон дақиқалик машғулотларининг иккинчи
қисмини биз хабарларга ажратамиз. Ҳар бир қатнашчи хизмат малакаларининг олтитасининг ҳар
бири бўйича ўзини баҳолайди. Ҳамма ўқиш соҳаларининг олтитасида қатнашишади, аммо бошлиқ
яккама-якка муносабатда йиғилишдан сўнг “меъёрига” етказишда ёрдам беради. Тайёрлов
тахминан шундай ўтади:
ичига назарияни ўрганиб чиқишни киритади. Гуруҳ аъзолари ҳар ҳафта мустақил равишда бир
назария ўрганишади. Навбатдаги машғулотда гуруҳ маълумотни муҳокама қилади. Бу ҳамма
асосий назариявий соҳаларни ўрганиб чиқмагунча давом этади. Курсни тугатгандан сўнг
таълимотлар асослари бўйича имтиҳон топширилади.
Бўлажак мураббийлар кичик гуруҳда мулоқот олиб боришолади ва унинг барча ютуқларини
билишади. Деярли уларнинг ҳаммаси икки йиллик ўсиш гуруҳларини бошқаришади, демак, ҳар
ҳафта ўз билимларини ишлатиб, малакаларини амалда силлиқлашга имкониятлари бор. Ундан
ташқари, улар бошқарадиган гуруҳларни вақти-вақти билан бош чўпон кузатиб, улар қандай
ўқитаётганларини кузатади. Воизлик/ўқитиш бўйича махсус фанларга ва дастурларга тааллуқли
қолганлари “нозик созланишга” тегишли. Уларга герменевтика асослари ҳам ўқитилади.
ишлатилади. Мураббийларга дастур ўқитишади ва ундай кейин шогирдлик фалсафасини изоҳлаш
маҳоратини текшириш мақсадида ёзма имтиҳон олинади. Ишдан узлуксиз ўқиш яна бир марса
яқинларини ўша хаёлотни билиб олишга ишонтириш қобилиятини тасдиқлайди.
ўқитишади. Бошқалардан фойдаланиб, улар Масиҳ қандай меҳнат қилгани ҳақида ўрганишади.
Юқорида айтилган ҳаммаси, масалан, вазифани аниқлаш, унинг бажарилишини ташкиллаштириш, хизматчилар таркибини тиклаш, ваколатларни вакиллаш ва ишни охиригача етказиш каби
масалалар техник асбоб-ускуналар сифатида ўқитилади.
Яқинларини, ўсиш гуруҳида қўл остидагиларни ёки бошқа жамоат хизматида меҳнатидан
фойдаланиб, етакчи қанчалик унумли ишлаши ҳақиқий имтиҳондир. Ишдан узлуксиз ўқиш бу
маҳоратнинг ривожланишида энг муҳим фурсат қилиб кўрсатилади. Етишмайдиган ахборот, алоҳида фактлар турида техник асбоб ускуналар эса, мураббий кераклигича ундан ишлов бериш, аниқлаш ва назария билан амалиётни мукаммаллаштириш учун фойдаланганида, у учун муҳим
бўлиб қолади.
ишончи ва улар ёрдамида яқинларини “эргаштириш” қобилияти ҳар ҳолда ҳақиқий муаммо бўлиб
қолмоқда. Одатда одамлар қўрқадиган жойларда ўз қўл остидагиларни ҳаракат қилишга оғдириш
маҳорати, мураббийнинг ундаш қобилиятини таърифлайди. Бу қобилият бирининг кетидан бири
ўрганилади.
164
Ҳақиқатдан ҳам ҳеч ким кимга бўлса ҳам қарши туришни истамайди. Биз доимий равишда ҳар
кимни уқтирамиз ва қарама-қаршиликнинг асосий малакаларини кенгайтирамиз: қаршилик
кўрсатиш жараёнида қандай ва нимани гапириш керак ва керак эмас. Бу соҳада одамлар ўз
мардлигини, қаҳрамонлигини ва жасоратини топишади ёки топишмайди. Одамнинг яқинига ёрдам
бериш учун оғриқларни бошидан кечиришига тайёр бўлиш — бу феъл-атворни тарбиялашда
муҳим босқичдир. Агар мураббий яқинларини уқтиришда муҳим ролни тушунса, у албатта
берилиб, шубҳасиз бу билан шуғуллана бошлайди.
қисмга келган пайтига у аллақачон Исо Масиҳга бўлган ўз имони ҳақида гувоҳлик бера олишни
билади. Чунки “Мен билан бўлинглар” даврининг талабларидан бари айнан шундаки, бўлажак
мураббий ўз имони ҳақида ҳафтасига битта одамга гувоҳлик беради. Биринчидан, у ўргатганига
асосан шундай қилади ва иккинчидан, у яқинларини хушхабар айтишга ундайди. У қайта ишлаб
чиқариш билан шуғулланадими? Буни у ўсиш гуруҳи икки йиллик дастур доирасида амалга
оширган. Энди эса у ўзини бу соҳадаги маҳоратларни “меъёрига” етказишга бағишлаш керак: зидликка, эътирозга, қабул қилмасликка ўз муносабатини қандай билдириш керак; Муқаддас
Китобдаги қийин жойларини ва турли фалсафий саволларни қандай изоҳлаш керак. Бунинг
ҳаммаси билан синфда шуғулланаса бўлади.
тайёрловни ўтаётган одамлар шогирдлар гуруҳларини бошқараётганларига ишонч ҳосил қилса
бўлади. Улар гуруҳ даражасида масъулиятга эга бўлганлар каби, гуруҳ етакчиси даражасида ҳам
масъулдир. Уларнинг ҳар ҳафталик жадвалида ўсиш гуруҳининг йиғилиши билан учрашувга икки
соатлик учрашув ва йиғилиш билан учрашувга тегишли тайёрланиш учун вақт ҳам тасвирланган.
Шу билан биргаликда, уларда ўқув йили давомида шаҳардан ташқари конференциялар, семинариялар ва бошқа жадал ўқув турлари ўтказилади. Биз улардан гуруҳли контестдан ташқари, ўсиш гуруҳи аъзолари билан муносабатлар тиклашларини сўраймиз.
Ундан ташқари, ишдан узлуксиз ўқиш — бу қандайдир жамият табақаларини Масиҳга
келтиришга ҳаракат қилаётган кичик йиғилишлар ёки миссионер гуруҳларини бошқаришдир. Бу
ерда ягона қоида шундай: ҳамма топшириқлар ҳаётга шогирдлик қонунига мувофиқ ўтказилиши
керак. Бундай ишдан узлуксиз ўқиш синфдаги машғулотларга керакли қўшимча бўлиши керак. Бу
ўқув тури стажёрга ўзини кўрсатишга имкон бериши зарур.
“Мен билан бўлинглар” давридаги икки йиллик тайёрловини тугатганидан сўнг биз пухта
билимли мураббийни чиқарамиз, бошқарувчини десак ҳам бўлади. Бу икки йиллик ўқув йиллари,
“Изимдан боринглар” давридаги олдинги икки йиллик ўқиш каби, мозайканинг ҳамма
қисмларининг ўз ўрни топилиши учун етарлича вақт парчасини ташкил қилади. Барча яроқсиз, зарарлиларни чиқариб ташлаб ва кеткизиб, керакли нарсага ўргатиш учун феъл-атвор
хусусиятлари, яқинлари билан муносабатлари, кичик хафачиликлар, ҳамма плюс ва минуслар
инжилий тарафдан синчиклаб ўрганилган эди. Энг ажойиби шундаки, бу одам, асрларда қоладиган
ҳосил келтиргани. Икки йиллик курсни тугатгандан сўнг у Масиҳдаги ўқишнинг олтинчи
босқичига ўтишга тайёр.
Яқинда чиққан мураббийлардан фойдаланиш — бу сизнинг “маҳсулотингизни” экспорт
қилишдир. Айнан мана шу шогирдликка ҳақиқий маънони беради. Бу ерда хизмат ишига
ўргатилган мураббийлар бу хизмат билан янги муносабатга киришади. Бу янги муносабатларни
165
Исо “Мен билан бўлинглар” белгилади. У шогирдларини Муқаддас Руҳ ғамхўрлигига қолдирар
эди. Шуниси аниқки, энди уларнинг муносабатларида катта ўзгариш пайдо бўлди. Аммо буни
иккинчидан кўра, кўпроқ биринчи шаклда сезишади.
Профессионал қўлланиш. Бу чизмада ўргатилган мураббийлар етакчилик қобилияти билан
заҳирани ташкил қилгани кўрсатилган — бу бўлажак чўпонлар, янги жамоатларни яратувчилар ва
миссионерлар, яъни гап, ҳамма профессионал хизмат бошлаётганлар ҳақида кетмоқда. Шогирдлик
хизматига одатдагидек, бу турга кирувчи ҳамма нарсадан фойдаланилади. Ўша ҳамма
одамларнинг хизматидан фойдаланишда улар жамоатни жисмонан қолдириб, сиздан қандайдир
масофада бўлишади. Бундай турдаги хизматчилардан фойдаланишни жамоатлар
қўллаб-қувватлашлари ва уларга катта алоқаларни ташкил қилишлари лозим. Агар жамоат яхши
ўргатилган, бу хизматга йўналтирилган “маҳсулотни” ишлатишга қодир бўлса, ундай хизматни
улуғлаш учун вақт топиш керак.
Маҳаллий жамоатнинг оддий аъзоларини ишлатиш. Биринчидан, китобхонлар олдида
жамоатнинг оддий аъзолари сўзларини ишлатганим учун кечирим сўрамоқчи эдим, яъни
профессионал эмас деганим учун. Мен буни ўз фикримни ифодалаш осон бўлиш учунгина
ишлатаман. Жамоатда қоладиган хизмат “маҳсулоти” билан иш юритиш, профессионалларга
қараганда қийинроқ. Охиргилар жамоатни қолдиришади ва шу билан жараён аниқ бир маънода
тугайди. Маҳаллий жамоатда оддий аъзолар муайян ишлатишлари мумкин, бу катта меҳнат ва
ижодий фаолликни талаб қилади.
Жамоатнинг оддий аъзолари олтинчи босқич даражасига етиш вақтига келганларида, улар ўз
жамоатларида ҳосилдор, синалиб, ўз керакликларини исботлаган бошлиқлардек мустаҳкамланиб
қолишади. Албатта, айнан ана шулар жамоат етакчилари бўлишга биринчи номзодлар бўлишади.
Жамоат етакчиларига қарор қабул қилиш ҳуқуқи берилган, аммо жамоат етакчилиги кам. Етарли
бўлиш учун сиз уларни жуда яхши ўргаттингиз. Эсланг, сиз уларни хизматни севишга
ўргаттингиз: бошқаларни ўргатиб, халқни Масиҳга келтиришни, катта ўзгаришлар келтириб, ўша
ишни ўзини қилишни.
“Ишчи” гуруҳлар. Шогирдликнинг охирги маҳсулоти — бу дунёга бориб, бошқаларни
Масиҳга келтиришни истовчи ўргатилган жамоат аъзоларидир. Кейин улар янги имонга
келганларни жамоат муҳитига келтириб, шогирдлик йўлига юборишади. Жамоатнинг оддий
аъзолари орасидан пухта билимлар — бу ҳал қилувчи, буюк орзусини ҳаётга тадбиқ этувчи
шахслардир. Уларни одамларга таъсир ўтказадиган ва Масиҳга олиб келадиган турли ва аниқ
ишларга ундаш керак.
Жамият табақасини белгилаб, режа тузиб, одамларни танлаб – олға. Уларнинг ўқишлари
шундай, руҳлари ҳам шу, деб умид қилса бўлади. Бундай турдаги одамларни такрор тиклаш билан
шуғулланганда шогирдлик қобилияти пайдо бўлади. Жуда кўп жамоатлар бу нуқтага етишмайди, чунки бундай турдаги “маҳсулотни” била туриб ишлаб чиқаришмайди. Яхши ўргатилган
миссионерлар нима билан шуғулланишмасин, яъни – қочоқларни инглиз тилига ўргатишадими, камбағал ва уйсизларни қўллаб-қуватлашадими, танланганлар учун бўлган шаҳардан ташқаридаги
клуб аъзолари Масиҳ ҳақида гувоҳлик қилишадими – улар ҳамма нарсага қодирдирлар. Бу доимий
ҳаракатни шогирдликнинг узлуксиз оқимини таъминлайди. Ўз-ўзини такрор ишлаб чиқараётган, Павлус ёзган жамоат доимо барҳаёт бўлишга қодир, ўсаётган организмдир: “Унинг бошчилигида
бутун бадан алоҳида-алоҳида ҳаётий паю бўғинлар ёрдамида ўзаро уланади ва бирикади. Ҳар бир
бўлакнинг алоҳида ўз ҳолича,
(Эф. 4:16
166
Мен ишонаманки, бу бобда берилган олти босқичли намуна, агар ундан фойдаланишса, ҳар
қандай жамоатга хизмат кўрсатади. Мен уни ҳаётга киритиш учун фақат бир усулини таклиф
қилдим. Аммо жамоат қандай қилиб бу хизматни уддалашини аҳамияти йўқ, бундан иш моҳияти
ўзгармайди – муҳими, ҳар бир жамоат шогирдлик билан сезган ҳолда шуғулланишидадир.
Одамларни оддий қизиқишдан Масиҳга олиб келишдан, то У васият қилган содиқликкача, бутун
дунёга хушхабар айтиш учун ҳар қандай жамоат маблағга эга бўлиши керак. Жамоат одамларни
руҳий етукликка олиб бориши лозим ва халқ кўпайтириб, кўпайиб, мураббийларни тайёрлаб, Худони улуғлайди. Ана шу мураббийлар Ҳукмроннинг йиғим-теримига ўз шогирдларини
юборишади. Ўшанда жамоат соғлом бўлади ва Масиҳнинг Хушхабарини бу дунёда ҳар бир инсон
эшитади.
167
5–Схема.
Уларга бу ҳақида айтиб бериш керак Уларга бу қандай қилинишини кўрсатиш керак Улар ўзлари буни
қилсин
Уларга нима учун буни қилиш Улар билан буни қилиш керак Уларни ишлатиш керак
кераклигини айтиб бериш керак
БО
РИНГЛАР ВА КЎРАСИЗЛАР
МЕНГА ЭРГАШИНГ
Бу ерда биз сизларни йиғамиз
МЕН БИЛАН БЎЛИНГ
ва эътиборингизни Масиҳга
Бу ерда биз сизларга
қаратамиз.
ўргатамиз
Худога хизмат қилиш
Бу ерда биз сизларни бўлажак
Хушхабар айтиш
мустақил масиҳий
устозлар қилиб тайёрлаймиз
Кичик гуруҳлар
бўлишни
ўсиш гуруҳларининг
Уй ўчоқлари
Бу жой юрак–
етакчиларини тайёрлаш
томирларнинг марказий
танбеҳ бериш методларини
қисмидир… мана шу
ўргатиш
Шу ерда сизларни қўллаб–
жойнинг функцияси
вазифаларни бошқаларга
қувватлашади, шу билан
сизларни шогирдликда
топшириш ва бошқариш
сизларга ғамхўрлик
мустаҳкамлаш
чўпонларга ғамхўрлик қилиш
кўрсатишади, сизлар
Каломда
жамоатга боғланасиз
ибодатда
муносабатда
шахсий гувоҳликда
Бу ерда тайёрланган ва
дўст/ўртоқлар
ўз яқинингизга бўлган
синовлардан ўтган устозлар
ёшлар организацияси
севгингизда
хизматчилар
болалар билан ишлаш
Шу ерда бизнинг
янги жамоат очувчилар
хорлар
ёрдамимиз билан
миссионерлар
спорт командалари
сизларнинг инъомларингиз
жамоат
очилади
етакчилар/хизматчилари
бўлишга номзод бўладилар
Хизмат гуруҳлари “Ишчи гуруҳлар”
жамоат ичидаги
Ижтимоий иш
устозлар янги жамоатлар очилишга
ёрдам бериш
администратор тил ўргатиш курслари
Муқаддас Китоб ўқиш ёлғиз ўзи фарзанд
тарбиялаётган оналаручун уйлар
олқишлаш/мусиқа хизмати имонга келмаганлар билан бирга
навбат билан бино Каломни ўқиб, тушунтириш
ва б.ш да ишлаш крисиз аҳволга тушганларга
ёрдам кўрсатиш
Мана шу ерда сизларнинг
тайёргарлик кўришингиз
тугайди. Сизларни қўйиб
ДУНЁ
юборамиз
МЕН БИЛАН АЛОҚАДА БЎЛИНГЛАР;
(МЕН БИЛАН БЎЛИНГЛАР
168
БОРИБ, БАРЧА ХАЛҚЛАРГА ЎРГАТИНГ
169