antique User Unknown ru User calibre 4.99.5 20.2.2024 16cad686-5d2a-44d9-9a9b-64dbe552fe00 1.0

Желтым выделено то, что надо изменить обязательно.

Красным то, что желательно убрать.

                        Макс Лукадо

                  ДОВЮРАКЛАР

Тасаввур қилинг: сизнинг ҳаётингизда энди қўрқув йўқ

                  Тузатилган иккинчи нашри

                        ВИССОН

                        нашриёти

                  Санкт-Петербург, 2016

ББК 86.37

Л 84

Инглиз тилидан таржима

Max Lucado

Fearless

Originally published in English

by THOMAS NELSON, Inc.

Nashville, TN, USA.

All rights reserved.

This Licensed Work published under license.

Лукадо, Макс

Л84 Довюраклар / Ингл. таржима — тузатилган 2-нашри —

СПб.: ЛКС, 2016. — 256 бет.

ISBN 978-5-94861-162-4

Ҳаммамиз ҳам у ёки бу тарзда нимадандир қўрқамиз, ҳаммамизни ўзига хос қўрқув қийнайди. Аммо Макс Лукадо бизни хурсанд қилишга шошилади: қўрқувга қарши дори бор! У мазкур янги китобида китобхонларни Исо Масиҳнинг сўзлари устида ўйлашга даъват қилади. Дарвоқе, Исо Масиҳ Ўз издошларини қўрқмасликка даъват қилган эди. Шунингдек, У қўрқувга қарши таъсирчан руҳий дорини таклиф қилади.

ББК 86.37

c Max Lucado, 2009

≪Виссон≫ нашриёти, 2010

ISBN 978-0-8499-2139-1 (ингл.)

ISBN 978-5-94861-162-4 (ўзб.)

Дига

ва уни яхши кўрганларнинг

ҳаммасига

Миннатдорчилик

Агар китобни уйга ўхшатсак, шу уйни қурган қурувчилар бригадаси билан танишинг (номи айтилганлар ўринларидан турсинлар ва таъзим қилсинлар).

Азиз муҳаррирлар Лиз Хини ва Карен Хилл. Наҳотки бу ҳақиқатан ҳам йигирма бешинчи китобимиз бўлса?! Икковингиз ҳам олтин медалга сазоворсизлар! Юзлаб боблар, минглаб йўл-йўриқлар, миллионлаб шодиёна лаҳзалар учун сизларга раҳмат!

      Стив ва Черил Грин. Қуёш чиқишни унутиши мумкин, лекин сизлар ўз ишларингизни қилмасдан қолдирмайсизлар. Икковингизни ҳам яхши кўраман.

Техник муҳаррир Кэрол Бартли! Агар сизни чўлга ташлаганларида эди, жамики бегона ўтлар таг-томири билан қуриган бўларди. Сиз жуда зўр меҳнат қилдингиз!

Сюзан ва Грег Лигон, Дэвид Моберг ва ≪Thomas Nelson≫ нашриётининг барча ходимлари! Сизлар — ижодий кучларнинг жонли булоғисиз. Менинг миннатдорчиликларим сизларнинг меҳнатларингиз олдида ҳеч нарса эмас!

Илмий муҳаррир Дэвид Друри! Ҳар бир гапингиз — ўз ўрнида айтилган гапдир. Ҳар бир тузатишларингиз — ниҳоятда қимматли.

Ибодатда биродаримиз Дэвид Трит! Бирга қилинган ибодатларда бошидан- охиригача бизни комил ишонч билан бошқардингиз. Бу иноят эди, фақат иноят!

Катта чўпон Рэнди Фрази! Сиз Розанна билан биргаликда, қалбларимизга шодлик, хотиржамлик ва кун тартибимизга осойишталик олиб кирдингиз. Биз сизлардан доим хурсандмиз!

≪UpWords Ministry≫ ходимлари! Радиодастур ва веб-сайт бўйича ишларингиз учун, маҳорат билан менга мослашганингиз ва сабр-тоқат билан менга бардош берганингиз учун — тик турган ҳолда олқишлаймиз.

Йигирма йилдан бери бизнинг руҳий оиламиз бўлиб қолган ≪Oak Hills≫ жамоати! Энг ажойиб йиллар ҳали олдинда.

Қизларимиз Женна, Андреа ва Сара. Ҳар бирингиз бу китобга сезиларли ҳиссангизни қўшдингиз. Сизлар иқтибосларни қидирдингизлар, бирламчи манбаларни титкиладингизлар. Сизлар билан жуда фахрланаман. Бретт Бишоп — бизнинг оиламизга хуш келибсиз! Худо сиз билан Женнига ҳамма баракаларини ёғдирсин.

Рафиқам Деналин! Самовий фаришталарнинг қиёфаси энди мени ҳайрон қолдирмайди. Мен йигирма етти йил илгари ана шундай фариштага уйланганман. Сени севаман, Деналин!

                        1-боб

            Нима учун биз қўрқамиз?

… Нега қўрқяпсизлар, эй имони сустлар?

Матто 8:26.

Менинг акам сизга албатта ёққан бўлар эди. У ҳаммага ёқар эди. Акамнинг исми – Ди эди. Унинг дўстлари ҳам, худди новвойхона тандиридан янгигина чиққан иссиқ нон сингари, ҳар куни, осонликча, илиқ муносабатлар асосида пайдо бўлар эди. Қўл бериб кўришиши – очиқ ва қувватли; кулгиси – гулдурос ва юқумли эди. Биронта нотаниш одам анча вақт нотанишлигича қолишига йўл қўймас эди. Мен – унинг тортинчоқ укаси, икковимиз учун ҳам у танишишига имкон берар эдим. Бизнинг кўчамизга янги оила кўчиб келса ёки биз ўйнайдиган майдонда янги бола пайдо бўлиб қолса, Ди уларнинг олдиларига элчи бўлиб борар эди.

Аммо вояга етмасидан бир неча йил олдин Ди бир нотўғри сотувчи билан танишиб қолди, у вояга етмаган болаларга пиво сотар эди. Алкогол Ди билан менга кўп муаммолар олиб келди. Алкогол менга илашиб олган бўлса, Дини хиппа бўғиб олди-қўйди. Кейинги қирқ йил давомида акам соғлиғини, яқинлари билан муносабатларни, ишини, пулини, хуллас, ҳаётининг охирги икки йилидан бошқа ҳамма нарсасини ичиб тамом қилди.

Нима учун қатъий қарор баъзан ғолиб келади, баъзан ютқизади? Ким билади, дейсиз. Аммо акам эллик олти ёшга кирганда, ироданинг ҳали ақл бовар қилмас қатламини кашф қилди, уни чуқурроқ кавлади ва ҳушёрлик мавсумини очди. У стаканини бўм-бўш ушлайдиган бўлди, оиласини мустаҳкамлади, фарзандлари билан шуғулланадиган бўлди, ароқ-вино дўконига қатнашни “Аноним ичувчилар” маҳаллий бўлинмаси билан алмаштирди. Аммо илгариги носоғлом ҳаёт тарзи ўз ишини қилиб бўлган экан. Ўттиз йил давомида кунига уч қути сигарет чекиш унинг юрагини гўшт қиймасига айлантирган эди.

Мен бу китобни ёза бошлаган ўтган ҳафта январь кечаларидан бирида, Ди хотини Доннага, нафас олишим қийинлашяпти, деб шикоят қилиб қолди. Ди бу муаммо бўйича врачнинг қабулига ёзилган эди, шунинг учун ухлашга ҳаракат қилди. Мудради. Тонг саҳар соат тўртда у тўши ортида шундай кучли оғриқдан уйғониб кетдики, “тез ёрдам” чақиришга тўғри келди. Шифокорлар Дини аравачага ётқиздилар ва Доннига: “Ортимиздан шифохонага боринг”, – дедилар. Акам астагина қўлини силкиди, мардонавор тарзда жилмайди ва Доннига: “Хавотир олмагин”, – деб илтимос қилди. Аммо Донни ўғилларидан бири билан шифохонага етиб борганда, Дининг жони узилган эди.

Қабулхонада унга бу хабарни етказдилар ва Дининг танаси ётган хонага ўтишни таклиф қилдилар. Улар бир-бирларига ҳамдард бўлиб, эшикни очдилар ва Дининг сўнгги мактубини кўрдилар. Унинг кафти сонида турар, ўрта ва номсиз бармоғи букилган, катта бармоғи дўппайган эди. Америкада бу ишора “сени яхши кўраман”, – деган маънони билдиради.

Акамнинг заминдаги ҳаёти охирги лаҳзаларини тасаввур қилишга ҳаракат қиламан: атроф қоп-қора Техас тунига чулғанган, катта йўлда “тез ёрдам” елдек учиб бормоқда, шифокорлар ўзаро ниманидир дейишда, ичида эса юрак ҳалокатли заифлашмоқда. У ҳар бир нафас учун курашиб, қайсидир лаҳзада тушундики, нафас олиши бир оздан кейин тўхтайди. У ваҳимага тушиш ўрнига ўзида мардлик топа олди.

Балки мардлик сизга ҳам асқотиб қолар. Ахир мардлик сизга «тез ёрдам» олиб кетаётган лаҳзадагина керак эмас. Эҳтимол, сиз ҳали юрагингиз охирги зарбани уришига етиб келмагандирсиз, лекин охирги маошга, охирги муҳим қарорга, ишончнинг охирги учқунларига етиб келгандирсиз. Дарвоқе, қуёшнинг ҳар бир чиқиши қўрқув учун янги сабабларни ўзи билан олиб келиши мумкин.

Бизга ёппасига ишдан бўшатишлар, иқтисодий инқироз, Яқин Шарқда тўқнашувлар кучайгани, юқорида ходимларни кескин ўзгартиришлар, уй-жой бозорининг қулаши, дунё миқёсида(глобал) исиш кучайиши, Ал-Қоида террорчиларининг қутуриб бораётгани ҳақида гапирадилар.

Нормал одамлар винолар коллекциясини йиққанлари сингари, қандайдир ақлдан озган диктаторлар ядро бомбалари заҳираларини кўпайтирмоқдалар. Чўчқа гриппи учун давлат чегаралари йўқ. «Терроризм» сўзининг ўзаги – «террор», яъни қўрқувдир. Оммавий ахборот воситалари, бизни умидсизликка дучор қилишга қодир ахборотларни устимизга ёғдирмоқдаки, бу янгиликларни қуйидаги огоҳлантириш билан бериш лозим: «ЭҲТИЁТ БЎЛИНГ: бу янгиликни Исландиядаги бомбадан ишончли сақлайдиган ертўлаларингизда эшитганингиз маъқулроқ».

Биз суд даъволаридан, кечикишдан, банкрот бўлишдан, елкамиздаги холлардан, маҳалламиздаги янги ўсмирлардан, бизларни қабрга яқинлаштираётган соатнинг чиқиллашидан қўрқамиз. Биз пул тикишларимизни такомиллаштириб боряпмиз, хавфсизликнинг мукаммал тизимларини ишлаб чиқяпмиз, ҳарбий қудратнинг ривожлантирилиши учун овоз беряпмиз, аммо барибир, инсоният тарихидаги бошқа барча авлодларга кўра кўпроқ тинчлантирувчи дориларга тобе бўлиб қоляпмиз. Бу ҳам камдек, “бугунги кунда оддий болалар, 1950 йиллардаги руҳий хасталиклар шифохонасидаги мижозларга қараганда, кўпроқ қўрқувни бошдан кечирмоқдалар”1.

Чамаси, қўрқув бир қадам масофада жойлашган дўконлар қурилиши ва фойдаланишга топширилишига юз йиллик пудрат олган. Ҳаддан ортиқ ва қўпол қўрқув юрагимизда бахтиёрлик ҳиссига озгина жой беришни ҳам истамайди. Бахтиёрлик чекиниб, биздан нари кетади. Сиз қачонлардир бу иккита ҳиснинг ўзаро муроса қилганини кўрганмисиз? Кимдир бир пайтнинг ўзида ҳам бахтиёрликни, ҳам қўрқувни ҳис қила оладими? Даҳшатга тушганингизда тиниқ фикрлай оласизми? Жиддий хавф-хатар ичида тўлиқ ишончни ҳис қилганмисиз? Бир пайтнинг ўзида ҳам қўрқитилган, ҳам раҳмдил бўлиш мумкинми? Йўқ. Қўрқув – мактаб йўлагидаги энг катта безори, у сурбет, дағал ва кераксиз. Қўрқув даҳшатли шовқин келтириб чиқаришига, катта майдонни эгаллашига қарамасдан, у ҳеч қандай яхшилик келтирмайди.

Қўрқув бирон симфония ёки достон ёзишга, тинчлик шартномаси тузишга, хасталикларни шифолашга ҳали ёрдам берган эмас. Қўрқув бирон оилани қашшоқликдан, бирон мамлакатни мутаассиблик жазавасидан олиб чиқа олмаган. Қўрқув нураб бузилаётган оилани, синаётган бизнесни қутқаролмайди. Бундай ишларга мардлик қодирдир. Бунга ишонч лаёқатлидир. Бунга ўз қўрқувларига асосланиб ҳаракат қилишдан ёки қўрқув ортида яширинишдан воз кечадиган одамлар қодирдир. Аммо қўрқув-чи? У бизни қамоққа ташлайди ва даранг-дурунг қилиб эшикларни ёпади.

У ердан чиқилса, яхши бўлмасмиди?

Сиз шунчаки ҳаётингизни ҳар қандай хавотирдан тўлиқ озодликда тасаввур қилинг. Мабодо қўрқув эмас, балки ишонч сизга хавф соладиган ҳамма нарсага биринчи жавоб бўлса, нима бўлади? Агар сиз юрагингиз устига қўрқув учун магнит осиб қўйганингизда ва у билан қўрқув, ишончсизлик, шубҳаларни энг охирги игнасигача суғуриб олганингизда эди, нима қолган бўларди?

Хатолар, хўрланиш ва бахтсизлик қўрқувидан холи бўлган бир кунни, бор-йўғи бир кунни тасаввур қилинг. Сиз қўрқувсиз ҳаётни тасаввур қила оласизми? Бундай имконият Исонинг саволи ортида яширинган.

≪… Нега қўрқяпсизлар, эй имони сустлар?≫ —деб сўрайди У (Матто 8:26).

Дастлабки лаҳзада биз, У жиддий гапиряптими, деб ишонгимиз келмайди. Эҳтимол, У ҳазиллашаётгандир? Бизни мазах қиляпти. Балки У ҳийла ишлатаётгандир? Гўё бир сузувчи бошқасидан: “Нимага уст-бошинг ҳўл?” — деб сўраётганидек? Аммо Исо Масиҳ жилмаймаяпти. У ниҳоятда жиддий. У савол берган ўша одамлар сингари. Уларнинг Жалила денгизи бўйлаб қилган саёҳати кўпираётган бўрон тўлқинлари билан курашга айланиб кетди.

Бу саргузаштни улардан бири шундай хотирлайди: «қайиққа тушди, шогирдлари ҳам Унга эргашиб, қайиққа тушдилар. Шу орада кўлда бўрон кўтарилди, тўлқинлар қайиқни сувга тўлдира бошлади...» (Матто 8:23-24).

Бу жумлаларни Матто ёзган эди. У тўсатдан кўтарилган бўронни, тебранаётган қайиқни яхши хотирлаб қолган ва сўзларни маҳорат билан, вазиятга мос қилиб танлаган эди. Дарвоқе, ҳеч қандай от турига мансуб сўз ўша ҳолатни ифодалаш учун етарли бўлмаган бўларди. У китоб токчасидан луғатини олди ва бўрон қайиқ бурнига қандай урилса, китобхонга шундай таъсир қиладиган таърифни қидира бошлади. У – «бўрон, қаттиқ шамол, табиатнинг қутуриши, шамолнинг зўрайиши» ва ҳоказо умумий сўз ва ифодаларни қўлламади. У ўша кеча бошидан кечиришига ва ўз кўзлари билан кўришига тўғри келган нарса: гумбур-гумбур қилаётган ерни ва титраётган қирғоқларни бу сўз ифодалаб бера олмас эди. Унинг хотирасига кучли шамол ва кўпикли тўлқиндан кўра кўпроқ нарса қолди. Ҳақиқатан вазиятга мос келадиган сўзга дуч келмагунча, у бармоғини луғатдаги синонимлар қатори бўйлаб югуртираверди. ≪О! Мана ўша сўз!≫ Seismos —чайқалиш, осмон ва ернинг титраши. ≪Денгизда қаттиқ титраш юз берди≫*.

Бу сўз ҳозирда ҳам бизнинг нутқимизда учрайди. Зотан, сейсмология фани зилзилаларни ўрганади, Матто эса бошқа янги имонлилар билан биргаликда, уларнинг ҳар бирининг ич-ичигача кириб борган бу

*Синодал таржимада: «кучли тўлқин». – Таҳририят изоҳи.

«тебраниш»ни ҳис қилди. Матто бу юнонча сўзни яна икки марта ишлатади: бир марта – Исо Масиҳ хочда жон бергандан кейин шаҳарда зилзила юз берганда (қаранг: Матто 27:51–54); иккинчи марта – тирилганда қабр оғзидаги тош думалатилганида (қаранг: Матто 28:2). Табиийки, бўйсундирилган бўрон Исо Масиҳ билан боғлиқ учта тебранишда ўзининг қонуний ўрнига эга: хочда гуноҳ устидан ғалаба, қабрда ўлим устидан ғалаба, бу ерда – бўрон кўтарилган денгизда қўрқув устидан ғалаба.

Бирдан юз берган қўрқув. Биз биламизки, қўрқув ҳам худди бўрон сингари бирдан юз берган эди. Инглиз тилидаги эски таржималардан бирида шундай деб айтилган: ≪бирдан денгизда қаттиқ бўрон кўтарилди≫.

Бўрон ҳамма вақт ҳам кутилмаганда юз беравермайди. Чўл жойлардаги фермерлар жала бошланишидан бир неча соат олдин булутларнинг пайдо бўлишини аниқлай оладилар. Аммо бу бўрон, худди чакалакзордан чиқиб қолган шердай денгизга отилган эди. Бир дақиқа олдин шогирдлар ўз саёҳатларига бутунлай берилиб кетган, қартада «Топпон» ўйнаш учун қартани чийлаётган эдилар. Кейинги дақиқада эса қутураётган Жалила денгизининг кўпикларини ютаётган эдилар.

Собиқ денгизчилар Бутрус билан Юҳанно елканни жиловлашга ҳаракат қилардилар. Қуруқликдаги «каламуш» Матто эса тановул қилган нонуштасини ҳазм этишга ҳаракат қиларди. Бу солиқчи бўронни хаёлига келтирмаган эди. У ўз ҳикоясида иккита гапни қандай бириктираётганидан ҳайратланишини сиз ҳис қиляпсизми? ≪Исо қайиққа тушди...Шу орада кўлда бўрон кўтарилди, тўлқинлар қайиқни сувга тўлдира бошлади...≫ (Матто 8:23–24).

Сиз воқеанинг оптимистик руҳда давом этишига, шогирдларнинг итоаткорлигининг илҳомлантирувчи натижасига умид қилган бўлмасмидингиз?

≪Исо қайиққа тушди, шогирдлари ҳам Унга эргашиб, қайиққа тушдилар. Бирдан осмонда улкан камалак порлади, кабутарлар галаси бахт аломати сифатида учиб ўтдилар, тип-тиниқ сув устида елканнинг акси кўринди≫. Наҳотки Исонинг издошлари Кариб денгизи бўйлаб саёҳат қилиб вақт ўтказмаган бўлсалар? Йўқ. Бу ҳикоя унчалик тавозелик бўлмаган ва унчалик оммабоп бўлмаган эслатмага эга: Исо Масиҳ билан бирга қайиққа тушиш У билан бирга жиққа ҳўл бўлишни билдиради. Шогирдлар денгизда бўрон кўтарилишини, жуда қаттиқ шамол бўлишини кутишлари мумкин эди. ≪Дунёда қайғу–алам чекасизлар [“чекишингиз мумкин” эмас, “баъзан қайғу-аламга дуч келасизлар” ҳам эмас, балки “чекасизлар”] (Юҳанно 16:33, қўштирноқ ичидаги тўлдиришлар Макс Лукадоники).

Масиҳнинг издошлари безгакни юқтириб оладилар, фарзандларини дафн қиладилар, гиёҳвандлик ва алкоголизмга қарши курашадилар ва буларнинг натижасида қўрқувга дуч келадилар. Бўроннинг бўлмагани бизни қўрқувдан халос қилмайди. Бўрон пайтида хотиржам Исони кўришимиз бизни қутқаради. ≪…. Исо эса ухлаётган эди≫ (Матто 8:24).

Мана шунақа саҳна. Қайиқда бор бўлганларнинг ҳаммаси бақир-чақир қилишяпти. Исо Масиҳ ухлаб ётибди. Денгиз қутурмоқда. Исо Масиҳ хуррак отмоқда. У мудраётгани йўқ, кўзлари юмуқ ҳолда дам олаётгани йўқ. У ухлаяпти. Шундай лаҳзада сиз ухлай олган бўлармидингиз? Сиз «Америка тепаликлари»да сиртмоқсиман доирада учаётиб мудрай олармидингиз? Аэродинамик қувурда ёки барабанлар ҳамроҳлигида ҳарбий юришда мудрай олармидингиз? Булардан биронтаси Исонинг ухлашига ҳалақит бермаган бўларди!

Марк ўз Хушхабарида қизиқ тафсилотни келтиради: ≪ Исо эса қайиқнинг қуйруқ томонида ёстиққа бош қўйиб, ухлаб ётган эди≫ (Марк 4:38). Эътибор беринг: қайиқнинг қуйруқ томонида, ёстиққа бош қўйиб. Нимага «қуйруқ томонида»? «Ёстиқ» қаердан пайдо бўлди?

Милодий биринчи асрда балиқчилар балиқ овлаш учун катта, оғир тўрлардан фойдаланишарди. Тўрларни кеманинг қуйруғидаги алоҳида ясалган ўйиқларда сақлашарди. Қуйруқнинг саҳнида ухлаш ноқулай эди. Жой кичкина, пана жой йўқ эди. Қайиқ саҳни остидаги кичикроқ ўйиқ эса анча қулай жой эди. Бу жой – энг ёпиқ, қайиқнинг ёмғирдан ҳимоя қиладиган ягона қисми эди. Масиҳ кундузги юмушлардан чарчаган, бироз ухлаб олиш учун қайиқ саҳни остига жойлашган эди.

Бошини у «ёстиқ»қа – пар ёстиққа эмас, балки қум тўлдирилган чарм қопга қўйган эди. Бу посанги қоп эди. Ўрта Ер денгизи балиқчилари ҳозиргача шундай қопдан фойдаланадилар. Улар юзлаб фунт оғирликка эга бўлиб, қайиқнинг денгизда мувозанатини сақлаб туриши учун керакдир.2 Қайиқнинг қуйруғига бундай қопни, ухлашимга қулай бўлсин, деб Исонинг Ўзи олган эдими ёки шогирдлардан биронтаси ғамхўрлик қилган эдими? Бунисини биз билмаймиз. Аммо нималардир бизга маълум. Исонинг уйқуси маълум бир мақсадга қаратилган эди. Исо Масиҳтасодифан мудрагани йўқ. У кўтарилаётган бўронни била туриб, тушликдан сўнг мизғиб олиш вақти келди деб қарор қилди, бурчакка бориб, бошини қулай қилиб «ёстиқ»қа қўйди ва уйқулар мамлакатига жўнади.

Унинг хотиржамлиги шогирдларни хавотирга солди. Матто ҳам, Марк ҳам шогирдларнинг бақир-чақирини битта илтимос ва битта савол билан тасвирладилар.

Маттода: ≪ Ҳазрат, бизни қутқаринг! Ҳалок бўляпмиз! ≫ (Матто 8:25).

Маркда: ≪ Устоз! Ҳалок бўляпмиз! Наҳотки Сизга барибир бўлса?!≫ (Марк 4:38).

Улар ≪Сиз бўронни тинчита оласизми?≫ – деб Исонинг ҳокимияти ҳақида сўрамаяптилар. «Бўрон бошланяпти, биласизми?» – деб Унинг хабари борми, билиш учун сўрамадилар. Ёки «Сиз бўронни тинчита оласизми?» – деб Унинг тажрибаси ҳақида сўрамадилар. Йўқ, улар Исонинг хулқ-атвори сабабларига шубҳаларини ифодаладилар: «Сизга…барибир».

Бу – қўрқувдан келиб чиққан. Қўрқув Худонинг эзгулигига ишончимизни шубҳа остига қўяди. Биз ўзимизга ўзимиз, осмонда севги барҳаётмикан, деб савол берамиз. Агар бизнинг бўронларимиз пайтида Худо ухлаши мумкин бўлса, биз ваҳимага тушиб, кўзларимиз ола-кула бўлганда, Унинг кўзлари юмуқ бўлса, У билан қайиққа тушганимиздан кейиноқ У бўрон қўзғалишига йўл қўйиб берган бўлса, Унинг биз билан қанчалик иши бор?! Қўрқув шубҳалар ўкинчи келтириб чиқарган бир қанча шубҳаларни уйғотади.

Қўрқув яна бизда умумий назорат васвасасини пайдо қилади.

≪Бу бўронни бирон нарса қилинг≫, — мана, шогирдларнинг саволидан англашиладиган талаб. ≪Бўронни бостиринг… ёки…ёки…умуман…≫. Қўрқувнинг асосида — вазият устидан назоратни йўқотишганимизни идрок этишимиз ётади. Ҳаёт пастга қараб шўнғий бошлаганда, унинг қўлимиздан келган таркибий қисмларини – парҳезни, уйда тозалик ва тартибни, самолёт креслосидаги тирговични, кўп ҳолларда атрофимиздаги одамларни маҳкам ушлаймиз. Ўзимизни ҳимоясиз ҳис қилганимиз сари, бадфеъл бўлиб бораверамиз. Биз ириллаймиз ва тиржаямиз. Нимага? Биз шунчалик ёмон бўлганимиз учунми? Маълум даражада шундай. Шунингдек, яна ўзимизни бурчакка қисилгандай ҳис қилганимиз учундир.

Бу мавзуга Мартин Нимеллер битта мисол келтирган эди. Мартин Нимеллер Адольф Гитлернинг тузумига қаҳрамонларча қарши турган немис чўпони эди. У 1933 йили диктаторни биринчи марта кўрганда, ўша ерда ҳозир бўлганларнинг орқасида туриб, диққат билан унинг нутқини тинглади. Кейинроқ хотини ундан таассуротларини сўраганда, шундай жавоб берган эди: «Шунга ишонч ҳосил қилдимки, Герр Гитлер ўлгудай қўрқитилган одам»3. Қўрқув золимни ичимизда уйғотади.

Шунингдек, у хотирамизни ўлдиради. Шогирдларда Исога ишониш учун ҳамма сабаблар бор эди. Ўша пайтда Исо Масиҳ “одамларнинг ҳар хил хасталиклари ва дардларига шифо бераётганини” (қаранг: Матто 4:23) шогирдлар кўрган эдилар. Исо Масиҳ шогирдларининг кўзи олдида мохов кишини қўл тегизиб ва юзбошининг хизматкорини бир амр бериш билан шифолаган эди (қаранг: Матто 8:3, 13). Исо Масиҳ Бутруснинг қайнонасига қўлини текизганда, қайнонаси соппа-соғ бўлиб қолган эди (қаранг: Матто 8:14–15). Жинлар, худди қанотли кўршапалаклар ғордан отилгани сингари, ҳар томонга ташланганини ҳаммалари етарлича кўрган эдилар. ≪… У жинларни сўз билан қувиб чиқарди, хаста одамларнинг ҳаммасига шифо берди …≫ (Матто 8:16).

Исонинг хизмат турлари рўйхатини, Унинг таржимаи ҳолини кимгадир эслатишга зарурат йўқми? Масиҳнинг мўъжизалари ҳақида-чи? Балки, керак эмасдир. Қўрқув ўзига хос руҳий хотира йўқолишини келтириб чиқаради. Қўрқув мўъжизаларга нисбатан хотирамизни ўтмаслаштиради. Исонинг ишларини ва Худонинг эзгулигини унутишга мажбур қилади.

Қўрқувни ҳис қилиш – даҳшатли. У жонимиздан ҳаётни суғуриб олади, бизни эмбрион ҳолатига букади, бизнинг ҳар қандай хурсандчилигимизни адойи тамом қилади. Биз илгари инсоният учун озиқ, фаровонлик ва иссиқлик манбаи бўлиб хизмат қилган, энди эса омонат, шамоллар таъсирида қийшайиб қолган ташландиқ ғалла омборига ўхшаб қоламиз. Энди олдингидай эмасмиз. Қўрқув ҳаётимизни белгилар экан, ҳимоя бизнинг худойимиз бўлиб қолади. Бизнинг худойимиз ҳимоя бўлиб қолар экан, ўзини хавфга қўймасдан яшаш ҳаёт тарзига сажда қиламиз. Осуда ҳаётни яхши кўрадиган одам бирон буюк иш қила оладими? Эҳтиёткорлик олийжаноб ишларга қодирми? Худо учун? Одамлар учун? Йўқ, қодир эмас. Қўрқоқ одам сева олмайди, ахир севги – бу ўзини хавфга қўйиш. Ақлли одамлар камбағалларга бермайди. Хайр-садақа – юз баравар ошириб қайтаришга кафолат эмас. Қўрқоқлар чексиз орзу қила олмайдилар. Уларнинг орзулари осмонда сўниб, ерга қулаб тушса, нима бўлади? Ҳимояланишга сажда руҳнинг улуғворлигини бемаънилаштиради. Шу боисдан ҳам Исо Масиҳ қўрқувга қарши уруш олиб боргани ажабланарли эмас.

Унинг энг кўп айтилган ўгитлари «қўрқманглар» деган мавзуга тааллуқлидир. Хушхабарларда Исонинг тахминан 125 та ўгити борлиги маълум. Улардан 21 таси «қўрқманглар», «ваҳимага тушманглар», «тетик бўлинглар», «дадил бўл» ёки «юракларингиз хижолат тортмасин» деб жаранглайди. Тез-тез такрорланиши бўйича иккинчи турадигани – Худони ва яқинини севиш амри бўлиб, у фақат саккиз марта учрайди, холос. Агар маълум сўз ёки иборанинг кўп учраши нимадандир гувоҳлик берса, Исо Масиҳ бизнинг қўрқувларимизга ниҳоятда жиддий ёндашган. Исо Масиҳ бошқа насиҳатлардан кўра кўпроқ бергани айнан шу эди: «қўрқманглар».

Болалар баъзан кулги қилиб ёки шикоят билан ота-оналарининг энг кўп берадиган насиҳатларини айтиб берадилар. Оналари ҳар доим айтадиган қуйидаги гапларни улар хотирлайдилар: «Вақтида уйда бўлгин» ёки «Хонангни йиғиштириб қўй». Оталарининг ҳам қуйидаги севимли фармойишлари бўлган: «Бурнингни тортма», «Меҳнат қил, меҳнат қил ва яна меҳнат қил». Мен учун бир нарса қизиқ: Исо Масиҳ қайси жумлани кўп такрорлагани устида шогирдлар қачонлардир ўйлаб кўрганмиканлар? Агар ўйлаб кўрган бўлсалар, улар шундай хулосага келган бўлардилар: «У бизни ҳар доим дадил бўлишга даъват қилган эди».

… қўрқманглар, сизлар кўплаб чумчуқлардан қадрлироқсизлар.

Матто 10:31.

… Дадил бўл, ўғлим, гуноҳларинг кечирилди.

Матто 9:2.

Шунинг учун сизларга айтаман: Тирикчилигингиздан хавотир олиб, нима еймиз, нима ичамиз, устимизга нима киямиз, деманглар. Ахир, ҳаёт овқатдан, тана эса кийимдан муҳимроқ эмасми?!.

Матто 6:25.

…— Қўрқманг. Фақат ишонинг, қизингиз шифо топади.

Луқо 8:50.

… Дадил бўлинглар! Қўрқманглар, бу Менман!

Матто 14:27.

... Танани ўлдириб, жонни ўлдира олмайдиганлардан қўрқманглар…

Матто 10:28.

Эй кичик сурув, қўрқманглар! Осмондаги Отангиз Ўз Шоҳлигини сизларга беришни маъқул топди.

Луқо 12:32.

— Юрагингиз сиқилмасин. Худога ишонинг, Менга ҳам ишонинг! ... Мен бориб сизларга жой тайёрлайман–у, сизларни Ўзим билан олиб кетгани келаман. Токи Мен бўлган жойда сизлар ҳам бўлинглар.

Юҳанно 14:1–3.

Юрагингиз сиқилмасин, қўрқманглар.

Юҳанно 14:27.

Лекин Исо уларга деди: -Нега қўрқиб кетдингизлар? Нечун кўнглингизда бунча гумонлар туғиляпти?

Луқо 24:38.

Сизлар узоқ–яқиндаги уруш хабарларини эшитасизлар. Бироқ чўчиманглар! …

Матто 24:6.

… Исо эса келиб, уларга қўл теккизди–да:— Туринглар, қўрқманглар! — деди.

Матто 17:7.

Сиз қўрқув ичида яшашингизни Исо Масиҳ асло истамайди. Сиз ҳам шуни истайсиз-ку. Сиз ҳеч қачон шундай деб айтмаган бўлардингиз:

•Ўзимдаги қўрқувлар сабабли қадам олишларим дадил.

•Агар хасталарча бадгумонлик менда бўлмаганда эди, мен ёмон она бўлган бўлардим.

•Тушкун кайфиятим учун Худодан миннатдорман. Ўзимга ўзим қўл силтаб, умидларим тамомила барҳам топгандан кейин, мен инсон сифатида анча яхши бўлиб қолдим.

•Шифокор менга айтишича, агар мен арзимас нарсага хавотирланишни бошламасам, соғлиғим билан боғлиқ муаммолар пайдо бўлар экан.

Қўрқувнинг нархи қанча эканини биз биламиз.

Исо Масиҳ жуда яхши саволни беради. У бошини «ёстиқ»дан кўтариб, қайиқ қуйруғининг пана жойидан бошини кўтариб бўронга қаради-да, сўради: ≪ Нега қўрқяпсизлар, эй имони сустлар?≫ (Матто 8:26).

Мен бир нарсани тушунтиришим лозим: қўрқув жуда фойдали вазифани ҳам бажаради. Кўмир шахтасидаги канарейка сингари, қўрқув – эҳтимоли бор хавф-хатар тўғрисида огоҳлантиради. Озгина қўрқув болани серҳаракат кўчага югуриб чиқишдан тўхтатади. Катта ёшли одамни эса ортиқча сигарет чекишдан ушлаб туради. Қўрқув — уйдаги ёнғинга ёки кўчадаги қопағон итга нормал жавоб реакциясидир. Қўрқув ўз ҳолича – гуноҳ эмас. Аммо у гуноҳга олиб келиши мумкин.

Агар биз қўрқувимизни жаҳл хуружлари билан, мўл-кўл ичкиликбозлик билан, умидсиз ҳолда таслим бўлиш билан, ўзимизни қийнаш билан ёки ўзимизни қаттиқ назорат қилиш билан шифоламоқчи бўлсак, муаммони ҳал қилишда Худони бир четга суриб қўйган бўламиз ва муаммони фақат чуқурлаштирамиз, холос. Биз ҳаётимизда хавотирлик устунлик қилишига ва ҳаётимизни бошқаришига имкон бериб, қўрқув ҳолатига бўйсунамиз. Ҳар қандай шод-хуррамликни ўлдирадиган – хавотир, тарракдай қотириб қўядиган ваҳима, бизни кишанлаб, шол қилиб қўядиган қўрқувнинг одатий хуружлари, асабий қўрқув – Худодан эмас. ≪Зеро, Худо берган Руҳ қалбимизга қўрқув солмайди...≫ (2 Тим. 1:7).

Қўрқув бизнинг оламимизни тўлдириши мумкин, аммо у юракларимизни тўлдирмаслиги керак. У ҳар доим эшикни тақиллатади. Шунчаки уни кечки овқатга таклиф қилманг ва барча муқаддаслар нарсалар ҳурмати, у уйингизда тунаб қолишига ижозат берманг. Келинг, юракларимизни Исо Масиҳ айтган, «қўрқманглар» деб айтилган оятлар билан мустаҳкамлайлик. Масиҳнинг ваъдаси ва бу китобнинг ғояси оддий: эртага биз бугунгидан кўра камроқ қўрқишимиз мумкин.

Мен олти ёшдалигимда, бир куни отам ухлашга кечроқ ётишимга рухсат берди. Чунки бутун оиламиз билан биргаликда «Бўри одам» фильмига бормоқчи эдик. Эҳ, аслида отам бу фикридан воз кечгани яхши экан…Фильм гўё бўри одам ҳар куни тунда уйимиз йўлагида изғиб юриб, ўзи яхши кўрган ўлжа – малла ва юзини сепкил босган биринчи синф ўқувчиларини пойлаб турганига ишончимни мустаҳкамлади. Мендаги қўрқув ҳақиқий муаммога айланди. Ётоқхонамдан ошхонага етиб боришим учун гўё, бўрининг тирноқларига ва жағларига ҳалокатли яқинликдан ўтишим керак эди, буни асло истамас эдим. Бир неча марта отамнинг ётоқхонасига қочиб бориб, уни уйғотган эдим. Отам, қайиқда Исо Масиҳ ухлагани сингари, бўрон пайтида қаттиқ ухлаб ётарди. Бундай лаҳзаларда қандай қилиб ухлаш мумкин?!

Отам уйқусираганича, бир кўзини очиб, сўрарди:

—Нимадан қўрқиб кетдинг?

Мен йиртқич махлуқ ҳақида эслатар эдим.

—Ҳа, ҳа, эсладим, бўри одам, — деб ғулдирар эди у. Кейин тўшакдан туриб, ғайриинсоний жасорат билан мени ўлим сояси водийсидан ўтказиб қўяр эди ва бир стакан сут қуйиб берар эди. Мен отамга эҳтиромли ҳайрат билан қарар эдим ва ким ўзи бу?- деб ўйлар эдим.

Мен «бўри одам» қаршисида бошимдан кечирган ваҳималарга отам қандай муносабатда бўлган бўлса, Худо бизнинг бўронларимизга ва ларзаларимизга шундай муносабатда бўлиши мумкинми? ≪Сўнг туриб, шамолга ва тўлқинларга дўқ урди. Шу ондаёқ чуқур сукунат чўкди≫ (Матто 8:26).

Исо Масиҳ қаттиқ титроқни буюк осойишталик билан бўйсундирди. Денгиз, худди музлаган кўл сингари сип-силлиқ бўлиб қолди, шогирдлар эса фақат ҳайрон эдилар ва дер эдилар: ≪… Бу ким бўлди экан–а? Ҳатто шамол ва тўлқинлар Унга бўйсунади–я! ≫ (Матто 8:27).

Аслида ким У? Бўрон даврини осойишталик даврига айлантирадиган! Денгиз тўлқинини битта сўз билан жиловлайдиган! Жон бераётган одам ўз оиласига севгининг охирги аломатини кўрсатиши учун етарлича мардлик берадиган! Сен йўлга тушдинг, Ди. Сен ҳаётда ўз ларзаларинг улушини бошингдан кечирдинг. Аммо охирида таслим бўлмадинг. Бу ибодат – биз ҳам таслим бўлмаслигимиз учундир.

2-боб

Манман қишлоғининг аҳолиси

… қўрқманглар, сизлар кўплаб чумчуқлардан қадрлироқсизлар.

Матто 10:31

Ўзининг аҳамиятсизлигидан қўрқиш

Эшитдингизми, эшитмадингизми –

Кўпдан буён бордир у,

Жумбоқли бир мўъжиза –

Манман қишлоғи.

Одамлар у ерда оддий

Уйларида яшашар.

Шошилмай ва одатий

Лек гап- сўз юрар!

Соат олти бўлар-бўлмас

Ташлайдилар ҳамма ишларин –

Манманлар қишлоғи аҳолиси

Қилар ҳангома.

Майдонга шошилишар

Тезроқ ажрим қилишга

«Қайси қўшни энг баланд?

Дўстлардан қайсиси омадли?»

Агар бўйинг паст бўлса,

Чақага арзимайсан.

Кибрдан шишиб кетар

Такаббур жонлар.

Баъзиларни мақтамадилар,

Рўйхатга киритмадилар,

Шошилинчда пайқамадилар,

Баъзиларни четлаб ўтдилар.

Барибир жим турмаслар,

Ана шунақа халқ улар.

Оқшом келгандан — ўлгудай уришадилар,

Олдинга ёриб чиқиш учун.

Тўсатдан кимдир эълон қилар -

Шу ердаги бақироқлардан бири,

Бу ерда қарор қиладиганлардан бири.

Уларга марҳамат қилар:

≪Ҳа! Кўринишинг жуда яхши,

Сен бизга тўғри келасан!≫

Пастга эгилганича қўл чўзар

Орзиқиб кутилган совринни узатар.

Аммо бу мукофот эмас,

Торт ё пирог эмас —

Ёғочоёқ – ғалати-ку ...

Бундан қандай фойда бор?

Ахир, ажойиб эмасми

Юқорида ўрнашсанг?

Ахир, хуш ёқмайдими:

Сен — маҳаллий бой бўлсанг!

Манман қишлоғи киборлилари

Зеб-зийнатсиз юролмас.

Илк бор кўрмадингиз

Манманларнинг ёлғонини.

Ёғочоёқлар томдан баланд,

Нима десангиз ҳам, айтар

«Янада баланд чиққин» -

Мана, ўйин қоидаси.

Бунда ўйнаш жуда қизиқ,

Аммо битта томони –

Хавфлидир юқорида яшаш.

Қоқилсанг – оқибати нима бўлар?

Сакрадинг, қоқиндинг.

Кўпроқ энгашдинг, тамом –

Қулаб тушдинг, вассалом.

Пакана халқ ичига

Одамларнинг энг пастига…

Мана, сен йўлга қайтдинг,

Туғилган юртингга бординг.

Ишлар борар жуда ёмон,

Ҳеч кимга керакмассан.

Сенга ёрдам бермаслар,

Ёғочоёқларни тортиб оларлар.

≪Мени қандай алдадинглар,

Ёғочоёқларни тортиб олдинглар!≫

Лекин сўзлашга вақт йўқ,

Соат мана олти бўлди.

Майдонга, оломон олдига бориш,

Яна ўша ерга тезроқ,

Кибор чувалчанги кемирмоқдами –

Чувалчангларни боқиш вақти келди.

Ана шунақа гаплар. Яна ўша масала. Суви лиммо-лим тўла Амазонка, ундан минглаб қўрқув чиқиб келади. Биз қандайдир аҳамиятга эгамизми? Йўқ бўлишидан қўрқамиз. Ҳаётимиз беҳуда, ном-нишонсиз, хилватда ўтиб кетишидан қўрқамиз. Ўзимиз йўқолиб қолишимиздан қўрқамиз. Умумий нисбат(баланс) чиқарилганида, якуний йиғиндига асло таъсир этмаганимиз маълум бўлишидан қўрқамиз. Бу оламга келиб-кетдигу, аммо буни ҳеч ким пайқамай қолди – биз ана шундай бўлишидан қўрқамиз.

Дўстимиз бизга қўнғироқ қилишни унутганда ёки ўқитувчимиз бизнинг исмимизни эслай олмаганда, ё бўлмаса, биз қилган ишлар учун бошлиғимизни мақтаганларида, ёки авиакомпания, чипталарни кейинги рейсга расмийлаштириш учун бизни худди мол каби қувганида бизга жуда қаттиқ ботади. Буларнинг ҳаммаси бизнинг яширин қўрқувимизни тасдиқлайди: биз билан ҳеч кимнинг иши йўқ, чунки биз буларга арзимаймиз. Шу сабабдан эримиз ёки хотинимиз заррача бўлса-да эътибор олишга, бошлиғимиздан мақтов эшитишга интиламиз; бехосдан суҳбатимизда машҳур одамларнинг исмларини ишлатамиз, бармоқларимизда университет шакли туширилган узукни тақиб юрамиз, кўксимизни силикон билан шиширамиз, машинамиз ғилдиракларини кўзга ташланиб турадиган дисклар билан безатамиз, тишларимизга брекетлар тақиб юрамиз, ипак галстук боғлаб юрамиз. Хуллас, биз қандайдир «ёғочоёқ»да туришимиз керак.

Модельерлар бизга шундай деб айтадилар: «Сиз бизнинг жинсимизни кийганингизда, анча салобатли кўринасиз. Жинсининг орқасига ёпиштирилган бизнинг белгимиз билан сизнинг ортингиздаги барча камчиликлар қопланиб кетади. Биз уларнинг гапига кирамиз ва вақтинча паканалар қабиласидан мартабалилар Жамиятига ўтамиз. Мода бизни аҳамиятсизликдан ва арзимасликдан халос қилади, биз нимагадир арзий бошлаймиз. Нимага? Чунки маошимизнинг ярмини ана шу Италия жинси шимига сарф қилиб юбордик.

Кейин-чи? Оҳ, даҳшат! — мода ўзгаради, унинг тўлқинсимон чоклари тўғри чокларга айланади, бичими тор кийимдан қопсимон шаклга, хира тусдан бой тусга ўтади. Биз энди ўтган йилги жинси шимни кийиб юриб, ўзимизни ўтган йилги янгилик деб ҳис қилишимизга тўғри келади. Хуллас, хуш келибсиз яна паканалар халқига!

Балки ўзимизнинг арзимаслигимиз билан курашиш учун қандайдир ташқи имкониятларни жалб қила олармиз? Биз ўз шахсиятимизни бегона Гулливер ютуқлари билан боғлаб, ўзимизнинг лилипутлик ҳаётимизга аҳамият бахш этишга ҳаракат қиламиз. Чемпионлар ва спорт юлдузларига қизиқишларимизни яна қандай тушунтириш мумкин?

Мен ҳам ишқибозлар жумласиданман - ≪Сан-Антонио Спурс≫ командасининг ашаддий мухлисиман. Улар баскетбол ўйнаганларида, баскетболни мен ўйнайман. Улар саватга тўп ташлаганларида, тўпни мен саватга ташлайман. Улар ғалаба қилганларида, бошқа ўн етти минг мухлис билан бирга «Биз ғалаба қилдик!» деб бақираман. Аммо бу сингари даъво қилишга нақадар сурбет бўлиш керак?! Мен биронта машқда қатнашганманми? Ўйинда рақиб командаларнинг бирон заиф жойини топишда ёрдам берганманми? Тренер билан бирга ўйинчиларга бирон нарсани ўргатдимми, ҳеч бўлмаса, бир томчи тер тўкдимми? Йўқ. Агар мендан илтимос қилганларида эди, бу ишларни мен қилган бўлардим. Аммо мен ниҳоятда арзимас, сусткаш, қари, қўполман.

Мен барибир ўз фургонимни уларнинг кўтарилаётган юлдузларига тиркайман. Нима учун? Чунки бу мени қуйи қатлам аҳолидан ажратиб туради. Бу мени бир лаҳзада юксалтиради, кўркамлаштиради.

Шундай фикрлар мактабда, тўртинчи синфда синфдошим бўлган дўстим Томмини, Дин Мартиннинг1 шахсан ўзи чеккан сигарет қолдиғини тунги хонтахтада, банкада сақлашга ундаган. Хушовоз Дин Мартин 1960-йилларда телевидение, радио ва тунги клублар шарофати билан америкаликларнинг қалбидан жой олган эди. У юлдузлик мақомини Фрэнк Синатро ва кичик Сэмми Дэвис билан баҳам кўрарди. Биз – оддий бандалар жамиятнинг бу гулларига масофадан мафтун бўлишимиз мумкин эди. Аммо Томми, бундан фарқли равишда, нимадир қила олди. Дин Мартин Техаснинг ғарбидаги бизнинг шаҳарчамизни, гольф бўйича хайрия турнирида пайдо бўлиб бахтли қилганида, Томми отаси билан бирга унинг изидан юришган. Миллионлаб одамларнинг яхши кўрган юлдузи Дин сигарет чекиб ташлаганидан Томми уни тутиб олиш учун ёнгинасида пайдо бўлди.

Бу табаррук сигарет қолдиғини ўз кўзларимиз билан кўришимиз учун биз, дўстлар, Томаснинг хонасида йиғилган лаҳзаларни унутиб бўладими?! Биз эзгуликларнинг юқоридан пастга тушиб келиши иқтисодий қонуниятини гавдалантирар эдик. Дин Мартин юлдуз эди; Дин Мартиннинг сигарети қолдиқлари Томасники эди; биз Томасни билардик. Дин Мартиннинг юлдузли шуҳратининг маълум қисми бизга тушиб келган эди.

Бирон буюк зотга ёпишиб олганингизда, сиз ҳам ажралиб кўринасиз, шундай эмасми?!

Ёки ҳаёт шунчаки ниҳоясига етяпти. Миллиардер одам заминдаги ҳаёти пулидан олдин тугаётганини англаб етганида, у хайрия фондига асос солади. Шубҳасиз, қандайдир альтруизм (лотинча сўз бўлиб, «бошқа» деган маънони билдиради, бошқаларнинг фаровонликка эришиши ҳақида беғараз ғамхўрлик қилиш билан боғлиқ фаоллик назарда тутилади – таржимон изоҳи) уни бунга ундайди, аммо аҳамиятли бўлишга интилиш ҳам ўз ролини ўйнайди.

Мана шу сабабдан биз фарзанд орттирамиз. Ота-она бўлганингизда аҳамиятли бўласиз. Гарчи наслнинг давом этиши, шубҳасиз, Дин Мартиннинг сигарети қолдиқларини намойиш қилишдан кўра аҳамиятли бўлишга олийжаноброқ йўл бўлса-да, қайсидир жиҳатдан иккаласи ҳам битта нарса. Қачонлардир биз вафот этганимизда, фарзандларимиз «қария ота»сини ёки «меҳрибон она»сини хотирлайди ва бизнинг ҳаётимиз уларда давом этади.

Италия жинсилари. Дин Мартиннинг сигарети қолдиқлари. Фондлар.

Мерос. Бертран Расселнинг раддияларини абадий қидируви. У атеист ва фаталист бўлиб, шундай хулосага келган эди: ≪Ишончим комилки, менинг ўлимимдан кейин, суякларим чириб кетади ва менинг «Мен»имдан ҳеч нарса қолмайди≫1.

≪У ҳақ бўлиши мумкин эмас!≫, — хўрсинамиз биз.

≪Йўқ, у ҳақ эмас!≫ — деб эълон қилади Исо. Одамлар қачонлардир эшитган энг яхши сўзлар билан Манманлик қишлоғи аҳолисининг қўрқувларига У тасалли беради. ≪Иккита чумчуқ бир тангага сотилади, шундай эмасми? Бироқ буларнинг биронтаси ҳам Отангизнинг хоҳишисиз ерга тушмайди. Сизларнинг эса ҳатто бошингиздаги ҳар бир тола сочингиз саналган. Шунинг учун қўрқманглар, сизлар кўплаб чумчуқлардан қадрлироқсизлар≫ (Матто 10:29–31).

Сочдан кўра оддий бирон нарса борми? Ким ўзининг соч илдизини санаб чиқади? Биз ўзимизнинг бошқа манбаларимизни: банкда пулимиз қанчалигини, бакда қанча бензин борлигини, иягимиз остида қанча қават пайдо бўлганини кузатамиз. Аммо қанча сочимиз бор? Ҳеч ким, ҳатто сочи тўкилиб бораётган одам ҳам сочининг ҳар бир тукига ҳисоб рақами қўйишни ўйлаб кўрмайди. Биз сочимизни тараймиз, сочимизни қирқамиз, бўяймиз…аммо сочимизни санамаймиз.

Фақат Худо айтади: ≪… Сизларнинг эса ҳатто бошингиздаги ҳар бир тола сочингиз саналган≫ (Матто 10:30).

Дала қушлари ҳақида ҳам шуни айтиш мумкин. Исо Масиҳ даврида ассарий (ўзбек тилидаги таржимада илгари муомалада энг кўп ишлатилган танга сўзи ишлатилган – Таржимон изоҳи) муомаладаги энг майда танга бўлган. Бир ассарийга, яъни бир тангага иккита кичкина қуш беришган. Бошқача айтганда, ҳар қандай одам иккита қуш олиши мумкин бўлган. Аммо одамга қуш нима учун керак? Улар қандай мақсад учун керак? Қушлар одамга нима беради?

Луқо баён этган Хушхабарда Исо Масиҳ анча чуқурроқ киради. ≪ Бешта чумчуқ икки тангага сотилади, шундай эмасми? Бироқ буларнинг биронтаси ҳам Худонинг назаридан четда қолмаган≫ (Луқо 12:6). Бир ассарийга – бир тангага иккита қуш сотиб олиш мумкин. Икки ассарийга – икки тангага бештасини сотиб олиш мумкин эди. Сотувчи битта қушчани қўшимча қилиб берган.

Жамиятда ҳозир ҳам ўзига хос ≪майда қушчалар≫ — кўзга ташланмайдиган одамлар бор. Бу одамлар ўзларини унча керакли эмас, алмаштириш осон бўлган, бир ассарийга ҳам арзимайдиган ҳисоблайдилар. Улар ишга автомобилда кўпчилик бўлиб бориш учун тўпланадилар ва тор катакларда ишлайдилар. Уларнинг қайси бири йўлакларда картон қутилар ичида тунайди, қайси бири ўз уйида кўрпасига ўраниб ухлайди. Уларнинг умумийлиги шундаки, ҳаммалари ўзларининг нотавонлигини ҳис қиладилар.

Майда қушчаларнинг бутун бошли галасини Хитойнинг кар-соқовлар учун етимхонасида учратсангиз бўлади. Хитой ҳукуматининг «бир оилага битта бола» сиёсати заифларни чиқитга чиқармоқда. Ўғил болалар қизлардан афзалроқ. Соғлом болалар хасталаридан кўра яхшироқ. Хитойнинг кар ёки соқов болалари нормал, маҳсулдор ҳаёт кечиришларига имкониятлар жуда оз. Ҳамма томондан уларга «Сен кераксизсан» деган хабар келиб туради.

Шунинг учун кимдир юқорида айтганларимизнинг аксини айтса, ўша болаларнинг юраклари эрийди. Хитойда миссионер бўлган Жон Бентли ана шундай воқеалардан бирини ҳикоя қилади. Хэнань провинциясидаги ота-оналари ташлаб кетган кар-соқов болаларга «Сен алоҳидасан» номли китобимнинг мандарин диалектига қилинган таржимасини совға қилганлар. Китобда ёғоч одамлар қишлоғидаги ёғоч одам Пунчинелло ҳақида ҳикоя қилинади. Бу қишлоқ аҳолисининг бир одати бор эди: бирон муваффақиятга эришганларга – юлдузлар, омадсизларга – доирача ёпиштириларди. Пунчинеллонинг доирачалари шунчалик кўпайиб кетадики, янгиларини ҳеч қандай сабабсиз, шунчаки ёпиштираверарилар.

Аммо кейин Пунчинелло уни яратган Элоини учратиб қолади. Элои ёғоч одамчани қўллаб-қувватлаб, унга, бегоналарнинг фикрларига эътибор бермасликни маслаҳат беради. ≪Сени мен яратганман, — дея тушунтиради у, —Мен эса нуқсонсиз ишлайман≫.

Пунчинелло ҳеч қачон бундай сўзларни эшитмаган эди. Эшитганида эса доирачалар ундан шунчаки тўкилиб кетди. Хитой етимхоналаридаги болалар бундай ғоялар билан танишганларида, уларнинг олами ўзгара бошлайди. Ана шундай лаҳзалардан бирини тасвирлаш учун Жонга имконият бераман.

Бу китобни болаларга ва кар-соқовлар мактаби ходимларига тарқатганларидан кейин, кутилмаган воқеа юз берди. Бир пайт ҳаммалари йиғладилар. Уларга нима таъсир қилганини мен тушуна олмадим... Заифларни қўллаб-қувватлаш ғояси америкаликларга яқин…Хитойда, айниқса «норасо» туғилганлари учун ўзларининг биологик ота-оналарига мутлақо керак бўлмаган, тамомила қаровсиз қолдирилган бу болаларга нисбатан бундай эмас. Улар китобни ўқиётганларида ва бирданига севгучи Эгамиз томонидан яратилганлари учун уларнинг ҳар бири алоҳида қимматга эга эканликлари уларга очилганида… ҳаммалари баравар йиғлай бошлайдилар – улар билан бирга ўқитувчилари ҳам йиғлай бошлайдилар! Бу – ақл бовар қилмайдиган воқеа эди2.

Сизларга ана шундай эслатмалар керакми? Бу сўзлар кичик қушчаларнинг бирининг қулоғига етиб бораётган бўлиши мумкинми? Агар шундай бўлса, ўзини аҳамиятсиз ҳис қилиш қўрқуви билан шуғулланадиган пайт келди. Бунга жиддий муносабатда бўлинг. «Сен нолсан» деган қўрқув қандайдир дастурга, кўрсатмага айланиб сизнинг ҳаётингизни вайрон қилиши мумкин. Бу тахминан қуйидагича бўлади:

Сиз аста-секин паст ҳақ тўланадиган, фақатгина кучингизни оладиган ишга тушиб бораверасиз. Ойлик маош жорий қарзларни тўлашга аранг етади. Худо сизга ато қилган қобилият, худди сувга солинмаган атиргул сингари сўлиб бормоқда. Шу ерда сиз бўш ўрин ҳақида маълумотни ўқийсиз, бу маълумот сизнинг кўникмаларингизга мўлжалланган ва қобилиятингизни очишга ёрдам беради. Ўша заҳоти ўзингизга хос бўлмаган жасорат билан ўзингизнинг таржимаи ҳолингизни жўнатасиз. Иш берувчи сизни суҳбатга таклиф қилади. Шунда илгариги митти қавмнинг дунёқараши сизга қайтиб келади. ≪Мен кераклича тасаввур уйғота олмайман, — дея оҳ-воҳ қиласиз сиз. — Суҳбатда мен овсарга ўхшаб кўринаман-ку. Мен жавоб бера олмайдиган саволларни менга берадилар. Мени бу ишга ҳеч ҳам олмайдилар≫. Шерлар уйида яшайдиган сичқоннинг муваффақият қозонишига имконият кўпроқ. Сиз ҳақиқатан муваффақиятсизликка учрайсиз ва яна бир даража пастга – ўзини ўзи паст уриш ертўласига тушасиз.

Ёки тасаввур қилайлик: келишган йигит бир қизни учрашувга таклиф қилди. Йигит шунчалик келишганки, қиз бу йигит унда нима топганини тушунолмайди. Қиз у йигитнинг тенги эмас. Йигит қизни яхшироқ билиб олгандан кейин, қизни у дарров ташлаб кетади. Яхшироқ билиб олгандан кейин қаерда, қиз йигитни бир оқшом ҳам ўзига жалб қилишга муваффақ бўла олмайди. Ишончсизлик қизга у ишончли деб ҳисоблайдиган ягона қуролдан, яъни танасидан фойдаланишга туртки беради. Қиз биринчи марта йигит билан учрашгандаёқ, иккинчиси бошқа бўлмайди деб қўрққанидан йигит билан бир тўшакда ётади. Натижада, қиз ўзини бир марталик идиш каби ҳис қилади, аслида қиз ана шу бир марталик идиш бўлиб қолишни истамаган эди.

Кераксизлик ҳисси одамларни улар истамаган натижаларга, четлаб ўтишга ҳаракат қилган ҳаётга олиб келади, уларга ёқмаган сценарийни фаоллаштиради. Агар баскетболчи жарима чизиғида тўпни ушлаб туриб: «Мен барибир туширолмайман. Мен барибир туширолмайман», – деб ўзини қаттиқ ишонтирса, биласизми, нима бўлади? У тўпни саватга туширолмайди. Агар сиз ҳар куни: «Мен арзийдиган бирон иш қила олмайман, мен кераксиз одамман», – деб айтаверсангиз, биласизми, нима бўлади? Сиз ўзингизни муддатидан олдин озод бўлишга умид бўлмаган зулмат зиндонга соласиз.

Бунинг устига, сиз Худога қарши бўляпсиз. Унинг фикрларидан шубҳаланяпсиз. Унинг дидини танқид қиляпсиз. Худо ҳар бир одамни «пинҳон яратган» (Забур 138:15). Инсон «ажойиб қилиб яратилган» (Забур 138:14). Худо сиз ҳақингизда тўхтовсиз ўйлайди! Худонинг сиз ҳақингизда фикрлари қанчалигини ҳатто тасаввур қилишга ҳам ҳаракат қилманг, Унинг сиз ҳақингиздаги фикрлари ≪қумдан ҳам кўп≫ (Забур 138:18).

Нима учун Худо сизни шунчалик яхши кўради? Рассом ўз расмларини, кемасоз ўз кемаларини нима учун яхши кўрса, Худо ҳам сизни шу учун яхши кўради. Сиз Унинг ниятини ўзингизда мужассамлаштирасиз, муваффақиятсиз фикрлар эса Унда йўқ. ≪ Ахир биз Худонинг ижодимиз. Худо бизни хайрли ишлар қилишимиз учун Исо Масиҳ орқали яратди, бу ишларни биз учун азалданоқ тайёрлаб қўйган эди≫ (Эфес. 2:10).

Ҳар йили минглаб аёллар «Имон аёллари» конференциясига йиғиладилар. Бунинг сабабларидан бири – тасалли сўзларини олиш истагидир. Бирин-кетин сўзга чиққанлар Худонинг Ўз болаларига раҳмдиллиги ҳақида сўзлаганларини эшитганида, иштирокчи аёллардан бири шундай электрон хат юборган эди:

«Капитан Крюк» фильмида Питер Пэн улғайиб, кексайди, шалвираб қолди. У фалокатга учраган болалар билган Питер Пэнга асло ўхшамас эди. Болалар у ЎША Питер Пэн эмас, деб аччиқ йиғлаётганларида, энг кичкина бола унинг қўлларидан ушлаб, ўзига тортди. Кейин унинг юзларига кафтларини қўйиб, силай бошлади, шундай Питер Пэннинг ташқи кўриниши ўзгара бошлади. Бола унинг кўзларига қараб, «Мана, энди сиз Питерсиз!» деб хитоб қилди.

«Имон аёллари» конференциясига, мен ўзим билан бирга бир қанча оғир юкларни олиб келдим, бу юкларни фақат Худо биларди, холос. Шу кунлар давомида мен юзларимдан ҳамма ортиқча нарсаларни сидириб ташлаётган Худонинг кафтларини ҳис қилдим. Кейин Унинг менга қилган қуйидаги хитобини эшитдим: «Мана, сенинг ўзинг! Мана, сенинг ўзинг!»3

Тсс. Қулоқ солайлик-чи. Эшитяпсизми? Йиллар хиралаштирган гўзалликни, вақт тортиб олишга ҳаракат қилган учқунчани сизнинг қиёфангизда кўриб, Худо сизга ҳам айнан ўша гапларни гапиряпти. Сизнинг қиёфангизда У кўраётган одамга нисбатан севги-муҳаббат билан: «Мана, сенинг ўзинг! Мана, сенинг ўзинг!» –демоқда.

Бизга Худонинг Ўзи кифоя қилади. Шундай эмасми?! Шу вақтгача қўлтиқтаёқлар ва тиргаклар билан юрганимиз етарли, қоқинганимиз ва йиқилганимиз етарли. Аҳмоқона ўйинларни бошқалар ўйнайверсинлар. Аммо биз эмас. Биз яхшироқ нарсани топдик. Манман қишлоғи аҳолисидан кимдир топгани сингари:

Кеч соат олтида у ерда —

Бўлар-бўлмас томошани кўрамиз.

Улар келмоқдалар ҳамон,

Аммо олдингидек оломон йўқдир —

Энди ҳамма ҳам қўрқмас

Ўйиндан ташқарида қолишдан.

Келгандан бери Дурадгор уларга,

Арзимасларда улуғворлик топди.

Ёғочтаёқларни улоқтириб юборди,

Уларнинг тизими парчаланди...

≪Осмонда юлдузлардан ҳам юқори қилиб

Сени Мен баҳолаганман,

Шу боис Менга ишонавер,

Ер юзида оёғинг билан юравер≫.

3-боб

Худо мендан чарчади

… Дадил бўл, ўғлим, гуноҳларинг кечирилди.

Матто 9:2

Худонинг ҳафсаласини пир қилишдан қўрқиш

Нобль Досс тўпни қўлидан тушириб юборди. Бор-йўғи битта тўпни. Биттагина узатиш. Биттагина хато. Досс бу хатони 1941 йил қилган эди.Ўшандан бери бу хато унинг виждонини қийнаб кела эди.

– Мен туфайли миллий чемпионатда ютқаздингизлар, –дейди у.

Техас университетининг футбол командаси чемпионатнинг сардори эди. Команда мавсумни мағлубиятсиз тугатиб, «Пушти ранг қадаҳ»2 матчида иштирок этишга умид қилган эди. Команда университет бирлашмасидаги ўзларининг рақиби – Бейлор университети футболчилари билан яккама-якка олишувга чиқди. «Узун шохлилар»нинг3 асосий ўйинчиси, учинчи даврада, ҳисобни 7:0 қилиб, очиқ турган Доссга анчагина узоқдан тўпни узатди.

— Мени дарвозадан фақатгина йигирма ярд ((91, 44 сантиметрга тенг узунлик ўлчови – таржимон изоҳи) ажратиб турарди, — деб хотирлайди Досс.

Тўп роса мўлжаллаб тепилган эди. «Узун шохлилар» ишқибозлари ўринларидан ирғиб туриб кетдилар. Досс «ишончли қўллар»и билан тўпни кўрди, уни қабул қилди, аммо тўп сирғаниб чиқиб кетди.

Бейлор футболчилари зўр бердилар ва мусобақа охирига бир неча сония қолганда ҳисобни тенглаштирдилар. Техасликлар энг юқори рейтингларидан маҳрум бўлдилар ва шу билан бирга, «Пушти ранг қадаҳ» мусобақасига иштирок этиш имкониятини ҳам йўқотдилар.

– Мен ўша ўйин ҳақида ҳар куни эслайман, – тан олади Досс.

Лекин у хотирлаши мумкин бўлган яхши нарсалар йўқ дея олмаймиз. Олтмиш йилдан ортиқ даврда бахтиёр эр-хотинлик муносабатлари. Ота. Бобо. Иккинчи жаҳон уруши даврида флотда хизмат қилган. Бир марта ҳатто командадаги ўртоқлари билан «Лайф» журнали муқовасида ҳам сурати чиққан. Талабалик йилларидаги ўйинларда ўн етти марта узатилган тўпни ушлаб қолди – бу университет бўйича рекорд эди. ≪Филадельфия Иглз≫ командасида ўйнаганда, икки марта Миллий футбол лигасининг чемпиони бўлган. Унинг номи Техасдаги мактаби ва «Узун шохлилар» командасининг шон-шуҳрат залларида бор.

Кўпчилик ишқибозлар айнан Досс туфайли команда ғолиб бўлган мусобақаларни ва тепилган тўпни Досс қандай ушлаб олганини эслайдилар. Досс эса ушлаб ололмаган тўпни эслайди. Бир куни «Узун шохлилар»нинг янги бош тренери билан бўлган учрашувда Досс унга бузиб қўйган ўйини ҳақида гапириб берган эди. Ўша ўйиндан бери эллик йил ўтди, аммо бу воқеани у кўзларида ёш билан ҳикоя қилиб берар эди1.

Бузиб қўйган ўйинлар ҳақидаги хотиралар аста-секин хиралашиб боради. Улар ёлғизлик қўрқувини туғдиради, бу одамларни умидсизлантириш, командага панд бериш, умидларни оқламаслигимиздан қўрқишдир. Зарур бўлган вақтда вазифамизни бажара олмаслигимиз, бошқалар бизнинг қинғир қўллигимиз ва ғилай кўзлигимиз оқибатида азият чекишлари қўрқуви. Албатта, кўпчилигимиз Досснинг ўша хатосига ўз хатоларимизни мамнуният билан алиштирган бўлардик. Қани эди, кулфатимиз фақатгина бир тўпни қабул қила олмаганимиз бўлганида эди… Биз фақатгина ўзимизнинг футбол командамизнинг ҳафсаласини пир қилган бўлсак эди…

Менинг бир ошнам бор. Унинг айтишича, у ўз ҳаётининг биринчи ярмини беҳудага ўтказган экан. Соғлом ақлдан кўра, кўпроқ истеъдодга эга бўлган ошнам маблағларни ҳам, душманларни ҳам бош айланар даражадаги тезлик билан орттирган. Эндиликда, бошқа айримлар қатори, унинг номига кантри усулида ғамгин қўшиқлар куйланмоқда. Оила вайрон. Аччиқланган фарзандлар. Жигари худди ароқни шимиб олган сингари ишлайди (айтгандай, нима учун «гўё»?)

Биз у билан суҳбатлашаётганимизда, унинг кўзлари кимнингдир қадамларига қулоқ тутаётган одамники каби ўйнаб туради. Ўтмиш, полиция изқувари сингари уни таъқиб қилади. Бизнинг суҳбатимиз бир савол: «Худо мени кечирармикин?» – саволи атрофида айланаверади.

— Худо менга хотин берди, мен оиламни расво қилдим. У менга фарзандлар ато қилди, мен уларни бой бердим.

Мен ошнамга тушунтиришга ҳаракат қиламан:

— Тўғри, сен хато қилдинг, аммо ўзинг — хато эмассан-ку! Худо ер юзига биз сингари одамлар учун келган.

Ошнам менинг сўзларимни худди саҳро жалани ўзига шимдиргани каби тинглайди. Кейинги сафар учрашганимизда, у яна ўша сўзларни эшитишига зарурат бўлади. Ҳа, қўрқувдан қуриб қолган тупроқ доимий равишда суғорилиб туриши керак.

Мен бир маҳбус билан хат ёзишиб тураман. Аслида, ёзишманинг кўп қисмини у ёзади. У йўл қўйган молиявий қонунбузарлик ҳақида яна уч йилдан беш йилгача фикр юритишига тўғри келади. Унинг хатларида уялиш ва хавотирлик ҳисси – хатолари учун уялиш, хатоларининг оқибатлари учун эса хавотирлик ҳисси навбатма-навбат устун келаверади. Уни севганларнинг ҳаммасининг у ҳафсаласини пир қилган. Жумладан, Худонинг ҳам. Айниқса, Худонинг ҳафсаласини пир қилган. Унинг гуноҳлари Худонинг сабр косасини тўлдириб юборганидан қўрқади.

Бу борада у ёлғиз эмас. «Худонинг иноят булоғининг ҳам туби бўлиши керак», деб фикр юритамиз биз. «Худо маълум белгиланган миқдорда кечириши мумкин, ундан ортиқ эмас», деб маъқуллайди бизнинг соғлом ақлимиз. ≪Агар ҳар доим қарзга раҳмдилликдан фойдалансангиз, эртами ё кечми, банкрот бўласиз≫. Иблис шундай мантиқни жуда яхши кўради. Агар иблис бизни, Худонинг инояти қатъий квота бўйича берилади, деб ишонтира олганида эди, биз қуйидагича мантиқий хулосага келган бўлардик: бизнинг ҳисобимиз охирига етди. Худо Ўз тахтига борадиган эшикларни беркитди. Истаганингизча тақиллатинг, жонингизга теккунича ибодат қилинг. Худога йўл ёпиқ.

≪Худога йўл ёпиқ≫ – хавотирнинг бутун бир галаси устимизга ёпирилади. Биз –етимлармиз, ҳимоясизлармиз ва ожизлармиз. Осмон – агар у ҳақиқатан мавжуд бўлса – бизнинг йўл варақамиздан ўчириб ташланган. Бу ҳаётда яраланган ва кейингисида ҳалокатга маҳкумлар. Худонинг ҳафсаласини пир қилиш қўрқувининг тишлари ўткир.

Аммо Масиҳнинг омбури бор. У қўрқув ҳақида биринчи марта гапирганда, қўрқувнинг қозиқ тишларини суғуриб ташлай бошлайди: «… Дадил бўл, ўғлим, гуноҳларинг кечирилди≫ (Матто 9:2). Эътибор беринг: Исо Масиҳ жасоратни ва гуноҳларнинг кечирилишини битта гапда бирлаштиряпти. Жасорат гуноҳ муаммосини ҳал қилишдан бошланиши мумкинми? Келинг, қараб чиқамиз.

Исо Масиҳ бу гапни юра олмайдиган одамга айтди. ≪… Унинг олдига тўшакда ётган бир шол одамни кўтариб келдилар≫ (Матто 9:2). Шол одам итни айлантириб кела олмайди ёки югура олмайди. Аммо унинг илҳомланиб ҳаракат қиладиган тўрт нафар дўсти бор эди. Уларнинг қулоғига, шаҳримизга Исо Масиҳ келибди, деган хабар етиб келганида, тўрталаси ўзларининг дўстини бордонга солиб, Устознинг ҳузурига олиб келдилар. Масиҳ билан учрашув уларнинг дўстига кўп яхши нарсалардан дарак берарди.

Исо Масиҳ таълим бераётган хонадон оломонга тўла эди. Одамлар деразалар токчаларида ўтиришар, эшик олдига тиқилар эдилар. Агар сиз ҳам ўша ерда бўлганингизда эди, Кафарнаҳумда ҳақиқий Худо намоён бўлибди, деб ўйлашингиз табиий эди. Аммо шол одамнинг дўстлари осонликча таслим бўладиганлардан эмас эдилар ва улар ўз режаларини ўйлаб чиқдилар. ≪… Оломон кўплигидан улар шолни Исонинг олдига олиб бора олмай, уйнинг томидан тешик очдилар. Шолни тўшаги билан Исонинг олдига туширдилар≫ (Марк 2:4).

Хавфли қадам. Кўплаб хонадон эгаларига кимдир томларини бузиши ёқмайди. Шол одамлар орасида томдаги тешикдан уйнинг ичига сакраб тушишга ишқибозлар кам учрайди. Ҳамма муаллимлар ҳам дарслари пайтида ўйналган саҳна кўринишларини ёқтирмайдилар. Юз бераётган ҳодисаларга уй эгаси ва “лифтдаги” йўловчи қандай жавоб берганини биз билмаймиз. Аммо Исо Масиҳ эътироз қилмаганини биламиз. Унинг юзида қандай табассум пайдо бўлганини Матто тасвирлаб бермайди. Улар сўрамасларидан олдиноқ Масиҳ дуо қилади. Аммо тамомила кутилмаган дуо бўлди: ≪…Дадил бўл, ўғлим, гуноҳларинг кечирилди≫ (Матто 9:2). Биз мутлақ бошқа сўзларни эшитишни кутмаган эдикми?! ≪Дадил бўл. Оёқларинг шифо топди. Фалаж ўтиб кетди. Бостон марафонида иштирок этиш учун ариза беравер≫.

Ўша одамнинг оёғи қайнатилган макаронга ўхшарди, аммо Исо Масиҳ унга мушаклар эмас, балки раҳм-шафқат инъом қилди. Исо Масиҳ нимани ўйлаяпти? Жавоб жуда оддий – Исо Масиҳ бизнинг энг чуқур муаммоларимиз бўлган гуноҳ ҳақида ўйлаяпти. У бизнинг энг қаттиқ қўрқувимиздан – Худонинг биздан кутганларини оқлай олмаслигимиз қўрқуви ҳақида қайғуради. Исо Масиҳ танани шифолашдан олдин (бу кейин юз берди), қалбни шифолади: ≪…Дадил бўл, ўғлим, гуноҳларинг кечирилди≫ (Матто 9:2).

Гуноҳ қилмоқ — Худо билан ҳисоблашмаслик, Унинг амрларини менсимаслик, Унинг баракаларини рад қилиш демакдир. Гуноҳ — Худосиз ҳаёт кечириш, ўзи учун ва ўзининг ҳақи-ҳурмати учун яшаш демакдир. Гуноҳкорнинг ҳаёти Худога эмас, балки унинг «мен»ига қаратилган. Одам Ато билан Момо Ҳаво ҳам шуни танламаганмидилар?

Улар гуноҳ қилгунларига қадар оламда қўрқувсиз яшаган эдилар. Улар мавжудот билан бирликда, Худо билан бирликда, бир-бирлари билан бирликда эдилар. Адан битта амр билан – яхшилик ва ёмонликни билиш дарахтига қўл тегизмаслик амри билан яшаш лозим бўлган амр олами эди. Одам Ато ва Момо Ҳаво танловга эга бўлиб, кундан-кунга Худога ишонишни танлаётган эдилар. Кейин эса илон пайдо бўлди, шубҳа уруғларини экди ва ўзига тортадиган таклифни айтди. ≪Ҳақиқатан ҳам, Худо шундай деб айтдими...≫ —сўрайди илон (Ибтидо 3:1). ≪…Сизлар ҳам худоларга ўхшаб қоласизлар…≫ —деб ваъда беради у (Ибтидо 3:5).

Чамаси, Момо Ҳаво қўрқиб кетди. Кимдир, Момо Ҳаво кибрга, қўрсликка, итоатсизликка тўлди, дейди... аммо биринчи навбатда қўрқув бўлмаганмиди? Худо унга муҳим бир нарсани бермаётганидан қўрқув, у нимадандир маҳрум бўлишидан қўрқув? Адан боғи унга етарли бўлмаслиги қўрқуви? Худо ҳам унга етарли бўлмаслиги қўрқуви? Худо уни қутқармаслиги қўрқуви?

Тасаввур қилинг: Момо Ҳаво Одам Ато билан бирга бу қўрқувни енгганлар. Илон эккан шубҳалар уруғига замин қолдирмаганлар. ≪Хато қиляпсан, эй судралиб юрувчи жонзот! Яратувчимиз бизга керакли нарсаларнинг ҳаммасини берди. Ундан шубҳаланишимизга сабаб йўқ. Ўзинг чиққан тешигингга кириб кет≫. Аммо улар бундай гапларни асло гапирмадилар. Улар қўрқувдан устун кела олмадилар ва қўрқув уларни эгаллаб олди.

Момо Ҳаво Худога ишонишни бас қилди ва ишини қилди – мевани қўлига олди. ≪Агар Худо бу ишни қила олмайдиган бўлса, ўзим ҳаммасини қиламан≫. Одам Ато унга қўшилди.

Одам Ато ва Момо Ҳаво ниҳоятда қўрқиб кетган одамлар қиладиган ишни қилдилар. Улар қочиб қутулишга ҳаракат қилдилар. ≪… Улар Пар-

вардигор Эгамизнинг назаридан қочиб, боғдаги дарахтлар орасига яширинди лар. Парвардигор Эгамиз:

— Қаердасан? — деб одамни чақирди.

Одам:

— Мен боғда юрганингни билдим–у, яланғоч бўлганим учун қўрқиб, яшириндим, — деди…≫ (Ибтидо 3:8–10).

Агар қўрқувни бўйсундирмасангиз, у гуноҳга олиб келади. Гуноҳ эса яширинишга олиб келади. Ҳаммамиз ҳам гуноҳ қилганимиз учун ҳаммамиз яширинамиз. Гарчи буталар орасида яширинмасак ҳам, ўзимизнинг саксон соатлик иш ҳафталаримиз ичида, ғазабимиз портлаганда, диний фаоллигимиз жараёнида яширинамиз. Ҳа, биз Худо билан мулоқот қилишдан қочамиз.

Ишончимиз комилки, Худо бизнинг ёмонликка мойиллигимиздан нафратланиши керак. Албатта, ишончимиз комил! Ахир бизлар айтаётган сўзларимиз ва қилаётган ишларимиз ўзимизга ҳам ёқмайди. Ўзимизнинг шаҳватга оид фикрларимиздан, шафқатсиз ўйларимиздан ва худбинона хатти-ҳаракатларимиздан нафратланамиз. Қилган гуноҳларимиздан ўзимизнинг кўнглимиз шу қадар айнир экан, гуноҳларимиз муқаддас Худо учун нақадар жирканч бўлса керак! Биз шундай хулоса қиламиз: Биз Худони шунчалик қаттиқ ғазаблантирдикки, буни тузатиб бўлмайди. Шунинг учун Унинг овозини эшитганимизда бута остига киришдан бошқа яна нима қоляпти?!

Ишаё пайғамбар айтганидай, биз гуноҳ оқибатида адашган қўйлардай ёлғизлик ва бесаранжомликкача етиб борамиз.

≪Ҳаммамиз қўйлардай йўлдан адашдик,

Ҳаммамиз ўз йўлимиздан кетдик…≫ (Ишаё 53:6).

Агар пайғамбар ҳеч бўлмаса бир марта менинг итимни кўрганда эди, у шундай деб ёзган бўларди: ≪Ҳаммамиз Моллидай адашдик...≫.

Шундай ажойиб итнинг ҳам қандайдир қайсарлиги, ўзбошимчалиги бор. Итимнинг бурнига қўшни ҳовлидаги пишаётган кабоб ёки янгигина овқат қолдиқлари ҳиди урадиган бўлса, уни ҳеч қандай буйруқ билан тўхтатиб бўлмайди. О, сиз билмайсизки, бу чўпонингиз ўша худобезор кучукчага чўпонларнинг ваъзига ўхшамайдиган сўзлар билан ўгит бериб, кўчама-кўча қувиб юрган. У «гуноҳ қилади», яъни шундай яшайдики, гўё унинг хўжайини ва устози йўқдай. У доим адашиб юради.

Ўтган ҳафтада биз: «Тамом, Молли бирон фалокатга йўлиқди», деб ўйладик. Унинг суратини ҳамма устунларга ёпиштириб чиқдик, чор атрофга югуриб-елдик, уни роса чақирдик. Ниҳоят, кун бўйи астойдил қилган ҳаракатларимиз беҳуда кетгандан кейин, мен дайди ҳайвонлар бошпанасига бордим. Мен бошқарувчи аёлга Моллининг ташқи кўринишини тасвирлаб бердим. У менга муваффақият тилаб, эшиклари тепасига «Йўқолган итлар» деган ёзув осилган саройни кўрсатди.

Жонзотларнинг кўнгли юмшоқ ишқибозларига огоҳлантириш: у ерга борманг! Менинг она шаҳримда ҳайдовчилар учун кинотеатрни беркитганларидан бери бундай фожиага дуч келмаган эдим. Қатор кетган қафасларда ғамгин, қўрқув тўла кўзлар сизга мунғайиб боқади. Катта-катта, юмалоқ кўзлар. Кичкина, қоп-қора кўзлар. Мана, қалин қошлари остидан қатъий боқиб турган кокер-спаниэл зотидаги итлар. Мана, яна битта диққат билан боқиб турган ит – тиззадек кал, чихуахуа зотидан. Зоти ҳар хил, кулфати битта. Худди кўзи ожиз ғозлар каби паришон, уйига қандай қилиб қайтиб боришни билмайди.

Қўтон тепасидаги ёзувга мувофиқ, терьер зотига мансуб иккита зотдор ит учун узоқдаги катта йўлдан олиб келинган экан. Қари пуделни кимдир гаражлар орқасидан топиб олган экан. Қаттиқ жунли олтинранг ретривер зотига мансуб итни кўрибоқ, Моллини топдим, деб ўйлаган эдим. Аммо у Молли эмас экан. Бу ўғил бола ит бўлиб, кўзлари Моллиникига ўхшаш жигар ранг, ёлғизликдан шу қадар куйган эдики, қарийб машинамнинг орқа ўриндиғида жойга совриндор бўлди.

Бу бошпанада Моллини топа олмадим.

Шу пайт мени кучли шижоат қамраб олди. Менда Исонинг хабарини эълон қилиш истаги жўш урди: ≪Шодланинглар! Энди сизлар адашганлардан эмассизлар!≫ Ҳамма уйсиз итларни ўзим билан олиб кетиш истаги пайдо бўлди, ҳамма эшикларни очиб, акиллаётган ва думини ликиллатаётган адашган кичик биродарларимизни машинамга олиб кетсам деган ўй менга тинчлик бермасди. Мен буни қилмадим. Итларга ёрдам беришни қанчалик истамайин, оилали одам бўлиб қолиш истаги менда устун келди.

Аммо шундай шижоат менда пайдо бўлди ва у нима учун Исо Масиҳ жасоратни илк бора эълон қилаётганида кечирим ҳақида гапирганини тушунишимга ёрдам берди. Ҳа, биз Худонинг ҳафсаласини пир қилдик. Аммо Худо бизни ҳеч қачон ташлаб қўймайди.

… У бизни зулмат ҳукмронлигидан қутқариб, севикли Ўғлининг Шоҳлигига қабул қилди …

Кол. 1:13.

Унга ишонган одам ҳукм қилинмайди…

Юҳанно. 3:18.

… Ҳа, Ўғилга кўз тиккан ва Унга ишонган ҳар бир одам абадий ҳаётга эга бўлиши Отамнинг иродасидир. Мен бундай одамларни охиратда тирилтираман.

Юҳанно 6:40.

Эй Худонинг Ўғлига ишонганлар, сизлар абадий ҳаётга эгасизлар. Шуни билиб олинглар деб сизларга бу мактубни ёзяпман.

1 Юҳанно 5:13.

Исо Масиҳ бизни жуда қаттиқ севади, шунинг учун Унинг иноятига шубҳа қолдирмайди. ≪Худонинг севгиси қўрқувни қувади≫ (1 Юҳанно 4:18). Агар Худонинг севгиси комил бўлмаганда эди, безовталик учун ҳамма асослар бизда бўлган бўларди. Комил бўлмаган севги бизнинг гуноҳларимиз рўйхатини сақлайди ва тез-тез унга назар солиб туради. Худо бизнинг хатоларимиз ҳисобини олиб бормайди. Унинг севгиси бизнинг қўрқувимизни қувади, чунки У бизнинг гуноҳларимизни қувади!

Қуйидаги ваъдани қалбингизга жойлаштириб олинг ва тугиб қўйинг. Юҳанно мактубидан қуйидаги сўзларни ёдингизда тутинг:

≪Ҳаттоки виждонимиз қийналганда ҳам “Худо ҳамма нарсани билади, У виждонимиздан ҳам улуғ” деган ҳақиқат билан Худонинг ҳузурида ўзимизни тинчлантира оламиз≫ (1-Юҳанно 3:20)4. Ўзингизни кечирилмаган ҳис қилганингизда, бу ҳиссиётлардан халос бўлинг. Ҳиссиётлар овоз бериш ҳуқуқига эга эмас. Муқаддас Битикка қайтинг. Худонинг Каломи ўзимизни ўзимиз танқид қилишимиздан ва шубҳалардан бир калла баланддир.

Мана, ҳаворий Павлус Титусга қандай ўгит берган эди: ≪Зеро, Худо бутун инсониятга нажот йўлини очиб бериб, Ўз иноятини кўрсатди... Айтганларимнинг ҳаммасини сен жамоатдагиларга ўргат…≫ (Титус 2:11, 15). Сиз Худонинг иноятини биласизми? Унда дадил, улкан қадамлар билан яшашингиз мумкин. Мунтазам равишда парвозга шайланишингиз мумкин – Унинг хавфсизлик тўри сизни қуласангиз ҳам тутиб қолади.

Ҳеч нима иноятнинг таъсирини аниқ ҳис қилиш каби юракда жасоратни уйғота олмайди.

Шунингдек, ҳеч нима шафқатни билмаслик каби юракда қўрқувни уйғота олмайди. Сизга очиқ айтсам майлими? Агар сиз Худонинг кечиримини қабул қилмаган бўлсангиз, сиз қўрқувга маҳкумсиз. Сиз Ўз Яратганингизни менсимаганингиз ва Унинг ўгитларини бажармаётганингизни қалбни тирновчи англашдан сизнинг жонингизни ҳеч нима қутқара олмайди. Ҳеч қандай таблеткалар, ҳаётбахш шиорлар, психиатр шифокорлар, моддий бойликлар гуноҳкорнинг қалбини хотиржам қила олмайди. Сиз ўзингиздаги қўрқувни пасайтириша оласиз, аммо ундан қутула олмайсиз. Буни фақат Худонинг инояти қила олади, холос.

Сиз Масиҳнинг кечиримини қабул қилдингизми? Агар қабул қилмаган бўлсангиз, марҳамат, қабул қилинг. «Борди–ю, гуноҳларимизни эътироф этсак, содиқ ва адолатли бўлган Худо гуноҳларимизни кечириб, бизни ҳар қандай ёмонликдан фориғ қилади» (1Юҳанно 1:9). Сизнинг ибодатингиз оддийгина бўлиши мумкин: «Эй Ота! Менга сенинг кечириминг керак. Сендан юз ўгирганимни тан оламан. Илтимос, мени кечиргин. Мен жонимни Сенинг қўлларингга топширяпман ва Сенинг иноятингга ишонаман. Исо Масиҳ ҳақи Сенга ибодат қиламан. Омин».

Худонинг кечиримини қабул қилиб, кечирилган бўлиб яшанг! Исо Масиҳ сизнинг оёқларингизга шифо бермоқда, шундай экан юринг! Исо Масиҳ қўтоннинг эшикларини очди, энди озодлик томон қадам ташланг. Исо Масиҳ сизни озод қилганда, сиз ҳақиқатан ҳам озод бўласиз.

Балки, дастлаб сиз қандайдир хўрознинг қичқириғи масаласини ҳал қилишингиз керак бўлар. Букер Т. Вашингтон5 кунларнинг бирида унинг онаси бир иш қилган фойдали ва ибратли воқеани ҳикоя қилади. У болалигида ҳар куни эрталаб, плантациядаги ҳамма қуллар сингари, хўрознинг қаттиқ қичқириғидан уйғониб кетаркан. Қуёш чиқишидан анча олдин, ёқимсиз фарёд палахса кулбаларга ёриб кираркан. Бу овоз Вашингтонга ва унинг дўстларига, ўрнидан туриб, пахта даласиги жўнаши лозимлигини эслатар экан. Хўроз қичқириғи уларнинг тонг саҳардан кун ботгунча қиладиган мажбурий қуллик меҳнатининг рамзи бўлиб қолган экан.

Шундан кейин озодлик ҳақидаги Декларация чиқарилди. Авраам Линкольн қулларни озод деб эълон қилди. Эртаси куни кичкинагина Букерни яна хўроз уйғотди. Бу сафар унинг онаси қўлида болта билан ҳовли бўйлаб хўрозни қувиб кетди. Вашингтоннинг оиласи бу будильникни қовуриб, нонуштага ебди. Уларнинг эркинлигининг биринчи намойиши қуллик ҳақидаги хотирани суғуриб ташлаш бўлди.

Сизга хўрознинг қичқириғи халақит бермаяптими? Балки, болтани ўткирлаш вақти келгандир? Бу Хушхабарнинг буюк хабари – ҳа, иноят воқедир, бизнинг эркинлигимиз ҳам воқедир2.

Айтгандай, менинг йўқолган итим Моллига нима бўлган экан, деб сўрарсиз? У қўшнимнинг ҳовлисидан топилди. Бизлар ҳаммамиз қўрққанимиздек, у уйимиздан узоқда йўқолган эмас экан. Сиз билан ҳам худди шундай.

4-боб

Ташвишлар, йўқолинглар!

Шунинг учун сизларга айтаман: “Тирикчилигингиздан хавотир олиб, нима еймиз, нима ичамиз, устимизга нима киямиз, деманглар”.

Матто 6:25

Нималардир етишмаслиги қўрқуви

Невроз хоним, аэропортда ром олдида навбатда турар экан, қўлидан билакузукни ечди. У туфлисини конвейерга қўйди ва суюқлик солинган тюбик ва флаконларларни пакетга солди, ҳамёнидан самолётга чиқиш талонини олди. У ҳаяжондан ошқозони қисилиб, унда қурол йўқлигини тасдиқлайдиган сканер орқали ўтиш навбати қачон келаркин, деб кутяпти. У, полда замбуруғ йўқмикан, бу ердаги ходимлар етарлича тажрибалимикан, деб хавотирланади; беихтиёр ўйга толади: йўловчи бирдан турникетга бориб, ўзи учадиган самолёт рейсига бориши мумкин бўлган даврлар қаерда қолди. Фикрлар қўрқинчли, аммо бу фикрларни хаёлдан қувиб бўлмайди. «Бизнинг замонда муваффақият ҳар қандай вазиятда бизга хиёнат қилиши мумкин…» Рентген аппарати ортида хавфсизлик хизмати ходими кўринади, у бир буви атрофида зондни юритяпти. Невроз хоним бувага ҳамдард бўлмоқчи эди, аммо шу лаҳзада ўзини тортди. Террорчилар ҳам қарийдилар. Энди Невроз хоним, бува ҳам мен учадиган самолётда учмасмикан, деб хавотирланмоқда.

* * *

Жаноб Невроз инглиз тили машғулотида охирги партада ўтирибди. У олдинда ўтиришни жуда ҳам истарди-ю, у шаҳар автобусини кутиб, кечки тирбандликлардан ўтиб келгунича, яхши жойлар банд бўлган экан. Унинг кафтларидан ҳамон идиш ювадиган воситанинг ҳиди келиб турибди, у эрталабки соат олтида идиш ювган эди. Ўн икки соатдан кейин у яна раковина олдида туриши керак. Аммо ҳозир бор кучи билан феъл, равиш ва от чангалзорларини билиб олишга ҳаракат қиляпти. Бошқалар буни билиш олганга ўхшайди. Аммо у ҳамон орқада. У она тили бўлмиш испан тилида гапларнинг грамматик тузилиши схемасини чизган эмас, энди бегона тил бўлмиш инглиз тилида қандай чизсин?! Фақат инглиз тилини билмасдан, идиш-товоқ ювишдан бошқа нимага ҳам ярарди?! Жаноб Неврознинг жавобидан кўра, саволлари кўп, қийин мажбуриятларни бажариш учун кучидан кўра, мажбуриятларнинг ўзи кўп. Кўпинча у, ҳаммасига қўл силтаб кетсаммикан, деб ўйлаб қолади.

* * *

Невроз хоним, ўғли шарф боғлаб юриши керак, деб ҳисоблайди. Бугун ҳарорат бошланаётган музлашлар олдидан кўтарилмайди. Невроз хоним биладики, ўғли тушлик танафуссининг кўп қисмини қиров босган майса устида футбол ўйнаб ўтказади. Ўғлига шарф ҳақида гапириш фойдасиз эканини яхши тушунади. Ўн уч ёшли болалар шарф боғламайдилар. Аммо унинг ўн уч ёшли ўғли барча бурун, томоқ инфекцияларига йўлиққан, шунинг учун сумканинг ичига алгебрадан уй иши ёнига ўралган шарфни солиб қўяди; кеча алламаҳалгача алгебрадан уй ишини биргаликда бажарган эдилар. Невроз хоним ўғлига яна бир бор уй вазифаларини текширишни эслатади, ўғлини ўпиб хайрлашгандан кейин, у уйларининг эшиги олдидан тўхтаган мактаб автобуси томон югуриб кетаётганини кузатиб туради. У нигоҳини булутли осмонга қаратиб, Худодан, толиқиб силласи қуриган оналарга У бирор қутқарувчи комплект ато қилармикин, сўрайди. ≪Бу ерда Сенинг битта ижодингга кўпроқ куч жуда зарур≫.

* * *

Невроз бугун тонг саҳар тўрт яримда уйғонди, китобнинг шу боби унга кўп азоб берди-да. Кечқурун соат бешгача бобни охирига етказиши керак. Мен бошимни ёстиқ остига буркаб олиб, кун режаси ва сўнгги муддатни билмайдиган уйқунинг саодатли фаносига қайтишга астойдил ҳаракат қиламан. Афсус, анча кеч. Мусобқа бошланишидан хабар берадиган пистолет отилди. Синапсларнинг олимпия эстафетаси адреналин тўлқинини кўтариб, менинг онгим бўйлаб югурдии. Шундай қилиб, Невроз тўшакдан аранг туради, кийинади ва эшикка томон йўналиб, жим-жит кўчалар бўйлаб менинг офисим томон йўл олади. Мен дастлаб охиригача тўлдирилган кун жадвалидан, кейин ўзимнинг вақтимни тўғри бошқара олмаётганимдан нолийман. Невроз эшикни очиб кириб келади, менинг компьютеримни ёқади, монитор экранида пайдо бўлган сатрларга кўз югуртириб, биринчи иқтибосга – Исонинг хавотир ҳақидаги сўзларига қараб кулиб қўяди.

Шунинг учун сизларга айтаман: “Тирикчилигингиздан хавотир олиб, нима еймиз, нима ичамиз, устимизга нима киямиз, деманглар.

Матто. 6:25.

Зарур нарсаларнинг ҳаммаси сизда етарли бўладими, бу ҳақида хавотир олманглар. Бизнинг йўлимизда манбаларнинг етишмовчилиги ва камайиб кетиши энг катта тўсиқ бўлиб туради. Вақтнинг, омаднинг, доноликнинг ва билимларнинг етишмаслиги. Гўё бизда ҳаммаси охирлаб қолгандай, шунинг учун биз хавотирланамиз. Аммо хавотирланиш ҳеч нарсага ёрдам бермайди.

Қушларга қаранглар: улар на экади, на ўради, на омборга дон йиғади. Шунга қарамай, осмондаги Отангиз уларнинг ризқини беради. Сизлар эса улардан анча қадрлисизлар–ку! Биронтангиз ташвишланиб, умрингизни бир лаҳзага бўлса ҳам узайтира олармидингиз?!

Матто 6:26–27.

Хавотирланиш қушнинг жиғилдонини овқат билан, гулнинг япроқларини ҳаёт шарбати билан тўлдирмайди. Аммо қушлар ва гуллар ошқозон ярасининг дорисисиз ҳузур-ҳаловатда кун кечира оладилар. Бунинг устига, ўз ҳаётининг ўнлаб йилларини ўзининг абадий яшамаслиги ҳақидаги хавотирланишга бағишлаш мумкин, аммо бирон дақиқа бўлса ҳам ўз ҳаётини ўша хавотирлар орқали узайтира олмайди. Хавотирлар ҳеч нарса олиб келмайди.

Айтайлик, мен будильникнинг ёқимсиз қўнғироғига бошқача жавоб берган бўлар эдим. Ишга киришиш ўрнига мен эмбрион шаклида букчайиб, ғамгин нолирдим: ≪Ноширлар жуда кўп нарсани истайдилар! Ҳар йили —янги китоб бўлиши лозим. Ҳар бир китобнинг ҳамма боблари ёзиб тугалланган бўлиши керак. Йўқ, бундай босимга ҳатто Исо Масиҳ ҳам бардош беролмаган бўлар эди. Мен асло муддатида улгура олмайман. Унда нашриётдагилар мени ёмон кўриб қоладилар ва шартномани бекор қиладилар. Лукадо қўлёзмани вақтида топширмаганини китоб сотувчилар билиб қоладилар ва менинг китобларимни орқа ҳовлиларида ёқадилар. Хотинимни чўқиб ташлайдилар, фарзандларимни мактабдан ҳайдайдилар. Менимча, нонуштага менга кичкина қадаҳ – бошқа виски керак бўлади≫.

Кўряпсизми, нима содир бўляпти? Тамомила қонуний хавотирлик, ароқхўрнинг ҳаёти сингари умидсиз қўрқувга айланди. Мен невроз ҳолати чегарасига қадам ташладим. Ҳеч нарсани режалаштирмасдан, ҳеч нарсага тайёрланмасдан, биродарларнинг «Оҳ, бошимга кулфат тушди, о,кулфат», деб номланган биродарлик уюшмасига аъзо бўлдим. Бу ҳақда Масиҳ бизни огоҳлантирган эди. Инглизча таржималардан бирида Унинг сўзлари қандай жаранглашини эшитайлик-чи:

≪Сизларга шуни айтаман: ҳар доим ҳаётингиз учун безовталанишни (хавотирланишни, ташвишланишни)ни бас қилинг≫ (Матто 6:25).

Исо Масиҳ ўз мажбуриятларимизни бажаришимиз учун қонуний ўй-фикрларимизни эмас, балки ҳаётимизда Худонинг иштироки рад қилинадиган фикрлаш тарзимизни қоралайди. Ҳалокатли хавотирлар келажак ҳаётимиздан Худони ўчиради, имоннинг йўқлиги оқибатида юзага келадиган ишончсизликка, кундалик муаммоларни Худонинг омилисиз ҳал қилишимизга бизларни итаради. Хавотир – бу расм негативлари оқариб кўринадиган қоронғилаштирилган хонага ўхшайди.

Менинг бир ошнам олти ёшли қизида шундай қаттиқ хавотир намунасини кўрган экан. У мактабга шошилиб кийина бошлабди ва пойафзалининг ипини тугун қилиб тугиб қўйибди. Қизча эшик олдида йиқилиб тушибди ва даҳшат билан оёқларига қараб қолибди. Мактаб автобуси келибди, дақиқалар бирин-кетин югурар, қизнинг эса отаси ёнгинасидалиги, уни чақирганидан ёрдам бериши ҳатто хаёлига ҳам келмабди. Қўллари титраб кетибди, кўзларидан ёш оқибди. Ниҳоят, тамомила умидсизликка тушиб, бошини тиззалари орасига тиққанича йиғлаб юборибди.

Бу – ҳалокатли хавотирнинг болаларча суратидир. Бизнинг ёнгинамизда турган Отамизнинг ҳузурини пайқашимизга имкон бермайдиган, бизларни қўрқувга ва умидсизликка боғлаб қўядиган қаттиқ тугун. Ниҳоят, ошнам, қизига ёрдами кераклигини ўзи пайқашига тўғри келибди.

Нима учун қизча дарров отасидан ёрдам сўрамади? Худди шу саволни биз Исонинг шогирдларига беришимиз мумкин эди. Уларни ёрдамдан биргина –ягона илтимос қилиш ажратиб турар эди.

Исо Масиҳ уларни дам олишга юборган эди. Исонинг юраги Яҳё пайғамбар ўлдирилгани ҳақидаги хабардан қийналаётган эди. У шогирдларига деди: ≪… Келинглар, ёлғиз ўзимиз кимсасиз жойга борайлик, бир оз дам олинглар... Чунки келиб–кетувчилар кўплигидан уларнинг овқат ейишга ҳам вақти йўқ эди≫ (Мк. 6:31).

Лекин ейишга ҳеч нарсаси бўлмаган оломон пайдо бўлди. Бутун бошли қўшин — ўн беш минг, балки йигирма минг одам — уларнинг ортидан эргашди. Кўплаб бахтиқаро ва қийналаётган, ўз юкларидан бошқа ҳеч нарсани олиб келмаётган оломон. Исо Масиҳ уларга олийжаноблик билан муносабатда бўлди. Шогирдлари Унинг ҳамдардлигига шерик эмас эдилар. ≪Кеч кирганда, шогирдлар Исонинг олдига келиб дедилар:— Бу жой кимсасиз экан, бунинг устига, жуда кеч бўлиб қолди. Халқни жўнатиб юборинг, токи улар атрофдаги қишлоқларга бориб, ўзларига егулик сотиб олишсин≫ (Матто 14:15).

О-о, кимдир унчалик мамнун эмас. Исонинг издошлари одатда Унга «Устоз» дея ҳурмат билан муносабатда бўлар эдилар. Аммо бу сафар ундай бўлмади. Ана шунақа: хавотирлар бизни кичик золимларга айлантиради. Шогирдлар илтимос қилмаяптилар, балки кўрсатма беряптилар:

—Халқни жўнатиб юборинг, токи улар ўзларига егулик сотиб олишсин.

≪Улар ўзларича нима деб ўйлаяптилар — бизда эҳтиёт заҳираси омборининг калити борми?≫ Шогирдларнинг ҳеч қандай заҳираси шунча кўп одамга етмайди.

Шогирдларнинг ҳурматсизлиги Исони хавотирга солмайди. У шунчаки шогирдларга топшириқ беради: ≪… Кетишларига ҳожат йўқ, сизлар уларга овқат беринглар ≫ (Матто 14:16). Тасаввур қиляпман: шогирдлар елкаларини қисиб, кўзларини ола-кула қиладилар, ўзларининг камтарона ғамлаб қўйган нарсаларини бир жойга тўплаб, санай бошлайдилар. Бутрус, шубҳасиз, пўнғиллаб қўйгандир:

—Нонни санайлик-чи: бир, икки, уч, тўрт, беш. Демак, бешта нонимиз бор экан. Идрис, ҳар эҳтимолга қарши сен ҳам қайтадан сана.

Идрис ҳам санайди:

—Бир, икки, уч, тўрт, беш...

Бутрус нонларни бир четга олиб қўйиб, балиқларга қарайди. Яна ўша аҳвол, санайдиган нарсанинг ўзи йўқ.

—Балиқлар... Қани, кўрайлик-чи. Бир, икки, уч... Э, йўғ-э! Мен бу балиқни икки марта санабман. Чамаси, бор-йўғи иккита балиқ бор экан, холос!

Натижа эълон қилинди: ≪… Бизда бор–йўғи бешта нон ва иккита балиқ бор≫ (Мф. 14:17). Эътиборимизни «бор-йўғи» деган сўз тортади. Бу сўз қуйидаги маънони англатаётгандай бўлади: ≪Ғамлаб қўйган егуликларимиз жуда кам. Етим-есирлар истеъмол қиладиган бу егуликлардан бошқа ҳеч нарса йўқ≫. Ёқилги ноль кўрсаткичга тушиб қолди; соатларнинг заводи тугади; буфетда — фақат ушоқлар қолди. Филипп бизнес-режа тузишга ҳаракат қилади: ≪… Буларнинг ҳар бирига бир бурда нон бериш учун икки юз кумуш тангага нон сотиб олсак ҳам етмайди≫ (Юҳанно 6:7). Бу аччиқланиб айтилган гап — Сизнинг вазифангиз бемаъниларча қийин!

Сизнингча, Исо Масиҳ бу саватларни қоқиб-силкишга қандай муносабатда бўлди? Шогирдлари ҳамма имкониятларни қараб чиқишларини Исо Масиҳ истамаганмикин? Ҳамма шароитларни ҳисобга олдиларми? Кимдир саккизгача санай олишига Исо Масиҳ умид қилмадимикан? Сизга шундай туюлмаяптими?

—Хўш, кўрайлик-чи... Нон – бешта, балиқ- иккита ва ….саккизинчиси – Исо!

Исо Масиҳ–Ўша, бизга қуйидаги гапларни айтган Шахсдир!

… сўранг ва сизга берилади. Изланг, топасизлар. Тақиллатинг, эшик очилади. …

Луқо 11:9.

Агар сиз Мен билан алоқада бўлиб, сўзларимни қалбингизга жо қилсангизлар, истаганингизни сўранглар, сизга берилади.

Юҳанно 15:7.

… Бинобарин, сизларга айтаман: сиз ибодатда нимаики сўрасангиз, олдим, деб ишонинглар ва сизга берилади

Марк. 11:24.

Шогирдларининг ёнгинасида уларнинг муаммоларининг ечими бор эди... аммо улар Унга илтижо қилмадилар. Улар еттигача санадилар ва умидсизликка тушиб қолдилар.

Сиз-чи? Сиз еттигача санайсизми ёки саккизгачами?

Мана, хавотир билан курашишнинг саккизта усули, токи сиз чинакамига санашни ўрганинг.

1. Ҳаяжонни босиш. Тўхтанг, ўзингизни қўлга олинг. ≪РАббийга бўйсунгин ва Унга умид қилгин≫ (Забур 36:7, ингл.тилидан таржима). Жалиланинг Қана шаҳридаги тўйда бўлган Исонинг онасига тақлид қилинг. Тўй зиёфатида бирдан шароб тугаб қолди, Исо Масиҳ даврида бу умуман бўлиши мумкин бўлмаган хижолатли ҳолат эди. Марям тўй зиёфатига яхши тайёргарлик кўрмаган хонадон эгаларини ёки жуда кўп ичворган меҳмонларни айблаши мумкин эди, аммо у муаммони фожиага айлантирмади. Ҳеч қандай психотерапевтик маслаҳатлар ёки сеанслар. Марям энг қисқа йўлни танлади – Исога мурожаат этди. ≪ Шароб тугай деб қолганда, онаси Исога:— Уларда шароб қолмабди, — деди≫ (Юҳанно 2:3). Ўйлаб кўринг: нақадар тез сиз ҳам шундай қила оласиз. Муаммони таҳлил қилиб кўринг. Муаммони тушунарли қилиб ифодалаб, буни ҳал қилиш учун Исо Масиҳга беринг.

2. Ибодат қилиш. Шифохона коридори бўйлаб силласи қуриган бўри каби изғиб юриш керак эмас — муваффақиятли жарроҳлик муолажаси учун ибодат қилинг. Бой берилган инвестициялар учун йиғи-сиғи қилманг — Худодан ёрдам беришини сўранг. Бошлиқдан бир-бирига шикоят қилаётган ҳамкорларга жўр бўлманг, ҳаммани сиз билан бирга бошини қуйи солиб, бошлиқ учун ибодат қилишга таклиф қилинг. Ташқи қўрқувларингизга қарши туриш учун ўзингизни ичдан тайёрланг. ≪ Барча ташвишингизни Худога топширинглар, чунки У ҳамиша сизларга ғамхўрлик қилади≫ (1 Бутрус 5:7).

3. Хатти-ҳаракатлар билан хавотирлардан олдинроқ юриш. Муаммоларни «шапалоқлаб уришни» ўрганинг. Уларга чивинга бўлгандек муносабатда бўлинг. Қонсўрар чивин терингизга ёпишганида, сиз узоқ ўйлаб ўтирасизми? ≪Бу билан шуғулланиш керак бўлади...≫ Албатта, йўқ! Сиз ўша заҳотиёқ бу сурбет махлуқни шапалоқлаб урасиз. Хавотирларга нисбатан ҳам худди шундай қатъиятлиликни намоён қилинг. Безовталик пайдо бўлиши биланоқ, у билан шуғулланинг. У билан яшаш керак эмас. Хавотир сизни эгаллаб олмасдан бурун, ундан устун келинг. Бошлиғингизнинг калласига нима келиши мумкинлиги ҳақидаги хавотирга бир соат вақтингизни сарф қилманг,– буни ундан сўранг. Мана бу хол – ёмон сифатли ўсма, деб қўрқишдан олдин таҳлил қилдиринг. Ҳеч қачон қарздан бошим чиқмайди, деб умидсизликка тушиш ўрнига, мутахассис билан маслаҳатлашинг. Тушкунликка берилмасдан, ишни қилинг.

4. Сизни хавотирга солаётган нарсаларнинг ҳаммасини рўйхат қилиш. Бир неча кун давомида хавотирларингизнинг рўйхатини тузинг.

Сизни безовта қилаётган нарсаларнинг ҳаммасини ёзиб чиқинг. Кейин натижа нима бўлганини баҳоланг. Хавотирларнинг кўплари тасдиқландими? Сиз уйда ёнғин юз бериши мумкинлигидан қўрққан эдингиз. Ёнғин бўлдими ёки йўқми? Ёки сизнинг ишингизни бошқа бировга топширишларидан хавотирланган эдингиз. Хўш, шундай бўлдими?

5. Мавзуларни таҳлил қилиш. Сизнинг рўйхатингизда хавотирларингизнинг асосий мавзулари аниқланди. Сиз доимий «оғриқ нуқталар»ни аниқлай оласиз, булар – сизда ҳаддан ортиқ ташвиш келтириб чиқарадиган ва мияга ўрнашиб қоладиган ғояларни берадиган мавзулардир. Булар – атрофдагилар сиз ҳақингизда нима деб ўйлашларига, молиявий аҳволингизга, глобал фалокатларга, ташқи кўринишингизга, иш соҳасида уқувингизга оид бўлиши мумкин. Бу нарсалар ҳақида ибодат қилинг.

6. Бугунги кун билан яшаш. Бугунги ташвишларга эътибор қаратинг. Худо кундалик эҳтиёжларни ҳар куни қондиради, ҳафтада бир марта ва йилда бир марта эмас. У сизга керак нарсани лозим бўлган пайтда беради.

≪ Келинглар, иноятли Худойимизнинг тахтига жасорат билан яқинлашайлик. Шунда У бизга марҳамат кўрсатади, Унинг инояти зарур вақтда бизга ёрдам беради≫ (Ибронийларга. 4:16; курсив М.Л.ники). Жамоатнинг бир эски мадҳиясида, ичимизга сабр-тоқат билан кутишни жо қиладиган руҳ ифодаланган.

Эй қалбим, шошмагин!

Худога ишон ва кутгин —

Баъзан узоқ кутиш керак бўлади,

Аммо У кечикмайди.

Аммо У кечикмайди.

Қачон келишини Ўзи билади,

Ўзингни ҳолдан тойдирмагин,

Биз Унга умид қила оламиз.

Биз Унга умид қила оламиз.

Ўз кунимизни тинч ўтказа оламиз,

Хавотирларингни унутгин,

Улар асло ёрдам бермаслар.

Улар асло ёрдам бермаслар.

Ахир биз қочишимиз керак эмас,

Биз Уни кутишимиз керак,

Бизга йўлни У кўрсатади1.

7. Ортиқча ғам-ташвишлардан қутулиш. Яқин одамларингиз билан ўз ҳиссиётларингизни ўртоқлашинг. Улардан сиз билан бирга ва сиз учун ибодат қилишларини сўранг. Улар сиз ўйлаганингиздан кўра кўпроқ сизга ёрдам беришни истайдилар. Сизнинг хавотирингиз нақадар кам бўлса, уларнинг шодлиги шу қадар кўп бўлади.

8. Худонинг борлигини ёдда тутиш, Унинг Ўзи етарли. Сабр-тоқатли умидга даъватини Исо Масиҳ шундай ўгит билан якунлайди: ≪… осмондаги Отангиз буларнинг ҳаммасига муҳтож эканингизни билади–ку! Сизлар аввало Худонинг Шоҳлиги ва Унинг иродаси пайида бўлинглар, шунда қолган ҳамма нарса сизга берилади≫ (Матто 6:32–33).

Аввало, маммона шоҳлигини изланг, шунда ҳар бир доллар учун титрайдиган бўласиз. Аввало, соғлиқ шоҳлигини изланг, шунда ҳар бир доғ ва шиш учун ваҳимадан карахт бўлиб қоласиз. Аввало, шон-шуҳрат шоҳлигини изланг, шунда ҳамма бўлиши мумкин бўлган ихтилофларга иштирок этасиз. Аввало, хавфсизлик шоҳлигини изланг, шунда ҳар бир қисирлаган шохча учун сапчиб тушасиз.

Аммо, биринчи навбатда, Худонинг Шоҳлигини изланг, шунда сиз унга эга бўласиз. Шунга биз таянишимиз ва бошқа хавотирланмаслигимиз мумкин.

Саккиз қадам. Ҳаяжонни босиш. Ибодат қилиш. Ҳатти-ҳаракатлар билан хавотирларнинг олдини олиш. Хавотирга солаётган нарсаларнинг ҳаммасини рўйхатга киритиш. Мавзуларни таҳлил қилиш. Бугунги кун билан яшаш. Ортиқча ғам-ташвишлардан қутулиш. Худонинг борлигини ёдда тутсангиз бўлди – Унинг Ўзи етарли.

У-М-И-Д Қ-И-Л-И-Ш

(Шу билан тўхтатсам ҳам бўлади. Соат ҳам кечки беш бўлиб қолибди.)

5-боб

Менинг фарзандим хавф остида…

Қўрқманг. Фақат ишонинг, қизингиз шифо топади.

Луқо 8:50

Ўз фарзандини эҳтиёт қила олмаслик қўрқуви

Ҳеч ким менга, чақалоқлар кечаси бундай шовқин қилишларини айтмаган. Тунлар узлуксиз. Чақалоқлар қулт-қулт қиладилар, кучанадилар. Улар ғингшийдилар, ҳиқиллаб йиғлайдилар. Улар лабларини чапиллатадилар, хўрсинадилар. Улар оталарига ухлашга имкон бермайдилар. Ҳеч бўлмаганда, Женна кўзимни юмишимга имкон бермаган. Мен, Деналин тўйиб ухлаб олишини хоҳлардим. Кесарча кесиш жарроҳлик муолажасидан сўнгги дориларнинг ножўя таъсири туфайли у кам ухлайдиган бўлиб қолган эди. Шунинг учун биринчи фарзандимиз билан уйда биринчи тунни ўтказганимизда Женнага қарашга масъулият олдим. Биз саккиз фунт ва тўрт унция6 бўлмиш соф гўзаллигимизни юмшоқ пушти ранг кўрпачага ўраб, тўшакнинг мен томонимда қўйилган осма беланчакка ётқиздик. Деналин дарров соғлом уйқуга кетди. Женна ҳам онасидан намуна олди. Ота-чи? Чақалоқ чиқараётган товушлар нимани билдиришини ота ҳечам тушуна олмаётган эди.

Женнанинг нафаси эшитилмай қолганда, у тирикмикан, деб мен қулоғимни унинг лабларига олиб борар эдим. Женнанинг нафаси тезлашганда, мен ота-оналар учун тиббий энциклопедиядан «Чақалоқлар ўпкасининг гипервентиляцияси» мақоласини варақлар эдим. Женна кучанганида ва лунжини шиширганида, мен ҳам у билан бирга кучаниб, лунжимни шиширар эдим. Икки соатлардан кейин мен шуни англаб етдимки, нима қилишим кераклиги тўғрисида тасаввурга ҳам эга эмасман. Мен Дженнани беланчакдан олдим, уйимизнинг катта хонасига олиб ўтдим ва чайқаладиган курсига ўтирдим. Ўшанда мулоҳазалиликнинг ҳақиқий бўрони устимга ёпирилди.

≪Биз мана шу инсон зоти учун масъулмиз≫.

Сиз қанчалик катта одамсиз – бунинг аҳамияти йўқ. Сиз душман орқасига парашютни анча вақт очмасдан тушишга ихтисослашган «денгиз мушуклари» отрядининг қўпорувчиси бўлишингиз мумкин. Сиз миллион долларлик қарорларни бир лаҳзада қабул қилиб, кунларингизни фонд биржасида ўтказишингиз мумкин. Бу муҳим эмас. Ота- оналик мажбуриятларининг бор вазнини ҳис қилган лаҳзасида, отанинг юраги қилт этмаслигининг иложи йўқ.

Мен билан шундай бўлди.

≪Мен буларнинг ҳаммасига қандай қилиб кириб қолдим?≫ Мен ўз йўлимни кузатдим. Дастлаб севги пайдо бўлди, кейин тўй бўлди, ундан кейин фарзанд туғилиши ҳақида суҳбатлар. Табиийки, мен бу ғоянинг ўзига қарши эмас эдим. Айниқса, лойиҳани ишга туширишда ўзимнинг ролим ҳақида ўйлаганимда. Нимагадир, боланинг тўққиз ой ривожланиши давомида, ота мажбуриятларининг ҳақиқати кўз олдимга келмади. Кўриб турибман, аёллар бажонидил бош қимирлатиб, фикримни тасдиқлаяптилар. ≪Эркаклар қанчалар калтафаҳм эканини унутиш мумкин эмас≫, дейдилар улар. Бу соҳада, оналарда устунлик бор – уларнинг ичида қирқ ҳафта давомида итарадиган ва тепишадиган эслатма бор. Пастдан зарбани биз кейинроқ оламиз. Лекин оламиз. Мен бу эслатмани, миттигина одамчани қўлимга олганимда, Рио-де-Жанейро марказида ижарада турган квартирамизда ярим тундаги сукунатда олдим.

Ота-она мажбурияти автопоезди бизга тўлиқ қўрқув юкланган ҳолда келади. Биз фарзандимизга панд беришдан қўрқамиз, унга керакли нарсаларнинг ҳаммасини бера олмасликдан қўрқамиз. Бизнинг пулимиз етарли бўладими? Унинг саволларига жавоб бера оламизми? Тагликлари бўладими? Кийим-кечак қутиларида жой бўладими? Эмлаш. Ўқиш. Уй вазифалари. Кеч қайтишлар. Ота-онани тунги уйқудан маҳрум қилиш учун ана шуларнинг ўзи керагидан ортиқ.

Биз буларнинг ҳаммасини қила олишни ўргансак ҳам, бизнинг калламизда хавф-хатарларнинг асалари уяси ғувиллайди. Кеча кечқурун менга қўнғироқ қилган онани олайлик. Унинг ўн ёшли ўғли учун ҳақиқий жанг қизиб кетибди. Суд жараёнлари, ота, она, адвокатлар – ҳаммаси болани бўлакларга бўлиб ташлаяпти. Ўғли бу синовларга бардош бера олишига онанинг ишончи комил эмас.

Волейбол машқларида ҳушидан кетиб, бирдан ерга йиқилган ўқувчи қизнинг ота-онаси ҳам шундай. Бу қизчанинг юрагида нуқсони борлигини ҳеч ким билмаган ва бундан кейин нима бўлишини ҳеч ким айта олмайди. Қизчанинг каравоти устида биз ибодат қилганимизда, онанинг ёноқларидан кўз ёшлари дувиллаб оқди.

Бу ота-оналар, ҳеч қурса, фарзандлари қаерда эканини билишади. Лекин жамоатимизга қўнғироқ қилиб, ибодат қилишимизни сўраган она билмайди. Унинг юқори синфда ўқийдиган қизи бир йигит билан қочиб кетибди. Йигит гиёҳвандликка муккасидан кетган. Қиз эса гиёҳванд йигитга маҳлиё бўлиб қолган. Иккови қаёққадир жўнаб қолган. Она ёрдам сўраб ёлворади.

Қўрқув ота-оналарни юқори октанли портловчи қоришма – одамнинг ичини ағдар-тўнтар қиладиган ва қалбини музлатадиган оғуга ботиради. Ота- она болалар жонлантириш хонаси эшиги олдида бедор турадиларми, вояга етмаган болалар қамоқхонасига ҳар ҳафталик учрашувга келадиларми ёки синган велосипеднинг ғирчиллашини ва йўлакда боланинг йиғисини эшитадиларми – уларни битта фикр қийнайди: нимадир қилиш керак. Фарзанди азоб чекаётганида, ота ҳам, она ҳам хотиржам ўтира олмайди. Яир ҳам ўтира олмаган эди.

Исо Масиҳ кўлнинг бу қирғоғига қайтиб келганда, халқ Уни қаршилаб олди, чунки ҳамма Уни кутаётган эди. Шу пайт Яир исмли бир одам келиб қолди. У синагога оқсоқоли эди. У Исонинг оёғига бош уриб: “Илтимос, уйимга юринг”, — деб ёлворди. Чунки Яирнинг ўн икки ёшли ёлғиз қизи ўлим тўшагида ётган эди. Исо Масиҳ ўша одам билан кетди. Оломон Исони ҳар томондан қисиб қўярди.

Луқо 8:40–42

Яир —Кафарнаҳумдаги маҳаллий жамоатнинг раҳбари, ≪синагоганинг бошлиқларидан бири≫ (қаранг: Марк 5:22). Битта одам ҳам ҳоким, ҳам жамоабоши, ҳам омбудсман, яъни ҳуқуқ ҳимоячиси(изоҳ таржимонники). Шаҳар номидан ҳурматли меҳмонларни кутиб оладиган одамлар тоифасидан. Яир Исонинг олдига Жалила кўли қирғоғида келганида, у ўз қишлоғининг вакили сифатида чиқмади, балки қизига ёрдам беришини илтижо қилди.

Кучли эҳтиёж уни расмий илтифотларни четлаб ўтишга ундади. Яир тантанали табрикни ўқимади ва меҳмонга хушомадлар ёғдирмайди. Унинг илтижоси ваҳима томонидан йўналтирилган эди. Хушхабарлардан бирида шундай дейилади: ≪Шу пайт Яир исмли бир киши келиб қолди. У синагога оқсоқолларидан бири эди. У Исони кўрди–ю, оёғига йиқилиб деди:

— Менинг жажжи қизим ўлим тўшагида ётибди. Келиб унга қўлингизни теккизинг, у соғайиб тирик қолсин≫ (Марк 5:22–23).

Фақат Яиргина ўз фарзандини қутқариб қолиш учун илтижо билан Хушхабар саҳифаларига лоп этиб кириб қолмаган. Канъонлик аёл Исога бақир-чақир билан ташланди: ≪…— Эй Ҳазрат, Довуднинг Ўғли, менга раҳм қилинг! Қизимни жин чалган, аҳволи ёмон!≫ (Матто 15:22). Тутқаноқ дарди бор боланинг отаси Исонинг шогирдларидан, кейин Унинг Ўзидан ёрдам излади. У кўзларида ёш билан фарёд қилди: ≪… Ишонаман! Ишончсизлигимни енгишимига ёрдам беринг!≫ (Мк. 9:24).

Канъонлик она. Тутқаноқ билан хасталанган боланинг отаси. Яир. Бу учаласи беихтиёр аллақандай янги аҳд ҳамжамиятини – дард тортаётган болаларнинг азоб тортаётган оталарини ташкил қилади. Қутқариш арқонининг бир учини улар битта қўлларида ушлаб турибдилар, бошқа учини эса Исога узатмоқдалар. Ҳар қандай ҳолатда ҳам Исо Масиҳ ёрдам берди. У ҳеч кимдан юз ўгирмади.

Унинг чексиз олийжаноблиги биз учун қуйидагиларни англатади: Исо Масиҳ ота-она қалбининг дардларига ҳамдарддир.

Аслида, бизнинг фарзандларимиз, биринчи навбатда, Унинг фарзандларидир. ≪ Ўғиллар Эгамиздан меросдир, фарзандлар Ундан мукофотдир≫ (Забур 126:3). Улар бизники бўлишдан олдин, Эгамизнинг фарзандлари бўлган эдилар. Гарчи улар бизники бўлсалар ҳам, илгаригидай, Унинг фарзандларидир.

Ўз фарзандларимизни «бизники» деб ҳисоблаб, Эгамизники эканини унутиб қўйишга мойилмиз, гўё фарзандларнинг соғлиғи ва роҳат-фароғати масаласида охирги сўз биздан бўлганидай.

Аслида бундай эмас. Ҳамма одамлар – биз билан дастурхон атрофида ўтирадиган кичкина одамчаларни ҳам ҳисобга олганда, Худонинг одамларидир. Фарзандларини доимо Худога қайтариб турадиган ота-оналар доно одамлардир.

Бунга энг таниқли намуна Иброҳимдир. Бу имон отаси шунингдек, Исҳоқнинг отаси эди. Иброҳим ва Сора бу боланинг туғилишини қарийб юз йил кутган эдилар. Сора тўқсон ёшда ҳомиладор бўлганими ёки улар Иброҳим билан шу ёшда бола кўришга уринаверганларими, қайси бири кўпроқ ҳайратланарли, ҳатто билмайман. Худо уларга берган инъмолардан энг буюги Исҳоқ бўлди. Худонинг Иброҳимга берган ҳамма буйруқларидан мана шуниси энг оғири эди: ≪Ёлғиз суюкли ўғлинг Исҳоқни олиб, Мориёх ерига бор, — деди Худо. — Мен сенга бир тоғни кўрсатаман, ўша тоғда ўғлингни қурбонлик қилиб куйдирасан≫ (Ибтидо 22:2).

Иброҳим эшакни эгарлаб, Исҳоқни ва икки хизматкорини ёнига олиб, қурбонлик қилинадиган жойга йўл олди. Иброҳим узоқдан тоғни кўриб, хизматкорларига шу ерда қолиб кутишни буюрди. У алоҳида эътибор бериладиган жумлани айтди: ≪… Сизлар шу ерда — эшакнинг ёнида

қолинглар. Ўғлим билан ҳов анави ерга борамиз–у, у ерда сажда қилиб, шу ерга қайтиб келамиз≫ (Ибтидо 22:5).

Ўйлаб кўринг, Иброҳим қанчалик ишониб, Исҳоқ билан бирга «қайтиб келамиз», деб айтяпти. «Худо ҳатто ўликларни ҳам тирилтиришга қодир эканлигига Иброҳим ишонарди. Шунинг учун Худо Исҳоқни Иброҳимга тириклайин қайтариб берди»7 (Ибронийларга 11:19). Худо Иброҳимнинг қурбонлигини тўхтатди ва Исҳоқни ўлимдан сақлаб қолди.

Яир ҳам, қизим билан айнан шундай бўлади, деб умид қилди. У Исодан уйига келишини илтижо қилди (қаранг: Луқо 8:41). Масофадан ёрдам отани хотиржам қилмас эди, у Исони ўз уйи деворлари ичида – эшикдан кириб, хаста қизининг тўшаги ёнида туришини кўришга ташна эди. Исонинг ҳузури билан уйи тўлишини Яир истаган эди.

Менинг хотинимда ҳам шундай интилиш бор. Бир куни мен Худодан сўрайман: «Нима учун сен қизларимга ва менга бу қадар олийжанобсан?» Худо Деналинни кўрсатиб, шундай жавоб беради: «У ҳар доим Менга сен ҳақингда ва сизларнинг фарзандларингиз ҳақида гапиради». Деналин мунтазам равишда уйимиз бўйлаб ибодат қилиб юради, ҳамма ётоқхоналарга ва бошқа хоналарга назар ташлайди. У қизлари ва эри учун ибодат қилгани тўхтайди. Деналин Еремиё пайғамбарнинг ўгитларини тўлиқ қадрлайди:

≪… Юрагингни Раббийга сувдай тўкиб солгин!

Қўлларингни узат осмонга,

Фарзандларинг учун ёлворгин Унга!…≫ (Еремиёнинг йиғиси 2:19).

Азиз ота-оналар, бу бизнинг қўлимиздан келади. Биз содиқ ҳимоячилар, тиришқоқ шафоатчилар бўла оламиз. Биз ота-оналик қўрқувларимиз билан

Масиҳга кела оламиз. Тўғрисини айтганда, акс ҳолда, биз қўрқувларимизнинг юкини фарзандларимизга юклаймиз. Қўрқув айрим ота-оналарни боланинг ҳар бир дақиқа бўш вақтини кузатаётган, боланинг ҳар бир дўстининг ичини текширадиган руҳий хаста қамоқ назоратчиларига айлантиради. Улар боланинг ривожланишини тўхтатиб қўядилар, одамларга ишонмасликни уларга юқтирадилар. Эркин нафас олишга имкон берилмайдиган оилада бола эзилади.

Бошқа томондан, қўрқув ота-оналарни ножўя ишларга бепарво қарашга олиб келиши мумкин. Фарзандлари ўзини ниҳоятда қисилган ва эркин эмас ҳис қилишидан хавфсираб, улар фарзандларига нисбатан талабларни бўшаштирадилар. Меҳрибонлик ошади, тартиб-интизом камаяди. Лозим даражадаги тартиб-интизом севги ифодаси эканини улар англаб етмайдилар. Кўнгинчаклик туфайли ножўя ишларга йўл қўйиб бериш. Хавфсираш восвослари. Бундай чегарадан чиқишларни қандай четлаб ўтишимиз мумкин? Биз ибодат қилишимиз мумкин.

Ибодат – бу ота-оналарнинг қўрқувлари совиши учун қуйиладиган косадир. Исо Масиҳ ота-оналар муаммолари ҳақида жуда кам гапирган, жисмоний жазолаш ҳақида, эмизиб боқиш ҳақида, ота-она севгиси туфайли болаларнинг рашки ҳақида, тарбия ҳақида ҳеч нарса демаган. Барибир, Унинг ҳатти-ҳаракатлари бутун бошли бир жилд асарга қараганда, ибодат ҳақида кўпроқ гапиради. Ота-оналар ҳар сафар ибодат қилганларида, Масиҳ жавоб қайтаради. Унинг оталарга ва оналарга энг асосий даъвати нима? Фарзандларингизни Менга олиб келинг. Уларни ибодат соясида ўстиринг.

Улар билан кун давомида хаёрлашаётганингизда, улар билан ўзингизнинг дуоларингизни қолдиринг. Уларга хайрли тун тилаганингизда, уларни ибодат билан ўранг. Қизингизнинг географиядан берилган уй топшириғи қийинми? Бу ҳақда у билан бирга ибодат қилинг. Сизнинг ўғлингизни мактабга янги келган қиз тинч қўймаяптими? Ўғлингиз билан бирга ўша қиз учун ибодат қилинг. Болаларингиз бу оламда ўз ўрнини англаши ва нариги оламда самовий масканга эга эканлигини чуқур англаши учун ибодат қилинг.

      Бир неча йил олдин мен, бу масалага жиддий муносабатда бўлган бир отани эрталабки якшанба хизмати пайтида шахсан кузатган эдим. Биз нон синдириш маросимини ўтказаётганимизда, ўғли сўради:

-Бу нима, ота?

Ота нон синдириш маросимининг аҳамиятини тушунтириб берди, кейин шунга атаб ибодат қилди. Қадаҳ навбати келгунча, бола жим турди. Кейин у яна сўради:

-Бу нима, ота?

Ота яна қон ва хочга михланиш ҳақида, вино қандай қилиб Исонинг ўлими рамзига айлангани ҳақида тушунтира бошлади. Кейин ота яна ибодат қилди.

Мен фақат жилмайиб турар эдим —бу ота нақадар катта топшириқни ўз зиммасига олган эди. Мен ҳамфикрлигимни бош ирғаб ифодалаш учун бурилиб қараб, бирдан танидим – у ≪Сан-Антонио Спурс≫ командасининг машҳур баскетболчиси Довуд Робинсон эди. Унинг тиззасида олти ёшли ўғли, кичик Довуд Робинсон ўтирарди.

Бир кун олдин катта Довуд ≪Финикс Санс≫ командаси билан бўлиб ўтган матчнинг тантанали хотимасини таъминлаган эди. Эртага эса у Финиксда жавоб матчини ўтказиши керак. Умуммиллий телевидение орқали намойиш этиладиган иккала муҳим спорт мусобақалари ўртасида Довуд ота эди. Ҳозир у – «команданинг энг яхши ўйинчиси» эмас, олимпия чемпиони ҳам эмас, балки муқаддас нон синдириш маросимининг аҳамиятини кичик Довудга тушунтираётган ота Довуд эди.

Уч кун ичидаги ана шу учта воқеадан қайси бири катта аҳамиятга эга? Иккита баскетбол матчими ёки нон синдириш маросимими? Абадиятга қайси бири нидо беради? Ўйин майдонида қўлга киритилган очколарми? Ёки жамоатда эшитилган ваъзми? Ёш Довуднинг ҳаётига нима кучли таъсир кўрсатади? Қайси бири муҳим – ота баскетболни қандай ўйнашини кўришми ёки ибодатни қандай шивирлаб айтаётганини эшитишми?

Азиз ота-оналар, биз фарзандларимизни уларнинг ҳаётида юз бериши мумкин бўлган ҳамма хавф-хатарлардан ҳимоя қила олмаймиз, аммо биз уларни ҳаёт манбаига олиб кела оламиз. Биз уларни Масиҳга ишониб топшира оламиз. Қолаверса, ҳатто бу ҳолатда ҳам бизнинг «қирғоқдаги ибодатларимиз» бизлар учун қийин бўлган танловга олиб келиши мумкин.

Яир Исони бошлаб уйига келаётганларида «синагога оқсоқолининг уйидан кимдир келиб унга:— Қизингиз ўлди, Устозни овора қилмай қўя қолинг, — деди. Буни эшитган Исо Масиҳ синагога оқсоқоли Яирга деди:— Қўрқманг. Фақат ишонинг, қизингиз шифо топади» (Луқо 8:49-50).

Яир икки зиддият ўртасида бўлинмоқда. Биринчиси — уйидан «қизингиз ўлди» деган хабар. Иккинчиси — Исонинг «қўрқманг» деган гапи. Бир томондан – ваҳима қамраб олади. Иккинчи томондан – умид ишонтиради. Аввал фожиа, кейин ишонч. Шундай қилиб. Яир икки овозни эшитмоқда ва қайси бирига қулоқ солишни танлаши керак.

Ҳаммамиз билан ҳам шундай бўлмайдими?!

Ота-оналар ҳаётининг шафқатсиз ҳақиқати бизга шунақасини ҳам келтиради: нимага қодир бўлсангиз шуларнинг ҳаммасини қилишингиз мумкин, аммо барибир Яирнинг ҳолатига тушасиз. Фарзандларингизни асрашингиз мумкин, ибодат қилишингиз мумкин, ҳамма сояларни ҳайдашингиз мумкин, барибир ярим тунда шифохонанинг қабул бўлимида ўтиришингизга ёки якшанба куни гиёҳвандлар шифохонасига кириш учун рухсатнома ёзиб беришлари учун кутиб ўтиришингизга тўғри келади. Шунда сиз иккита овоз – умидсизлик ва умид овозлари ўртасида танлов қилишингиз керак бўлади. Яир умидсизликни танлаши мумкин эди. Қилган бу қарори учун унга ким ҳам «бас, етар-э» деб таъна қилган бўларди?! Исо Масиҳ унга ёрдам бера олишига унда ҳеч қандай кафолат йўқ эди. Унинг қизи ўлган эди. Яир ўша ерда ортига қайрилиб кетиб қолиши мумкин эди. Биз – ота-оналар – ҳаммамиз шунчалик хурсандмизки, у шу ишни қилмади. Исога фарзандларимизни ишониб топширганимизда, У нималар қилишини билишимиз шу қадар зарур.

У оилани бирлаштиради. ≪Исо оқсоқолнинг уйига келганда, Бутрус, Юҳанно, Ёқуб ва қизнинг ота–онасидан бошқа ҳеч кимнинг ичкарига киришига рухсат бермади≫ (Луқо 8:51).

Исо Масиҳ онани ҳам ичкарига киритди. Шу лаҳзагача она қандайдир сабаблар билан диққат марказидан четда қолган эди. Эҳтимол, қизчанинг тўшаги ёнида ўтирган бўлса керак. Балки эри билан муносабатлари яхши бўлмагандир. Масиҳ оилаларни ажратиб юбориши мумкин. Хаста ёки тарбияси оғир болага ғамхўрлик қилиш машаққатлари ота билан она муносабатларини бузиши мумкин. Аммо бу ерда Масиҳ уларни бирлаштирмоқда. Тасаввур қилинг: Масиҳ эшик олдида тўхтайди, кулфат оқибатида ақли-ҳушини йўқотган онага, ҳамма билан бирга ичкарига киришига ишора қилади. Исо Масиҳ бундай қилиши керак эмас эди. У ичкарига қизчанинг онасисиз шошилинч кириши мумкин эди. Аммо Исо, қизчанинг отаси ва онаси биргаликда бу бахтсизлик пайтида бирга бўлишларини истади. Исо Масиҳ бутун оилани – майли, катта оила бўлмасин – қизнинг тўшаги ёнида тўплади.

Исо Масиҳ ишончсизликни таъқиқлайди. ≪ Исо ... қизнинг ота–онасидан бошқа ҳеч кимнинг ичкарига киришига рухсат бермади. Ҳамма қизча учун дод–фарёд қилаётган эди. Исо уларга деди: – Йиғламанглар, ахир, қизча ўлмаган, у ухлаб ётибди. Улар эса Исонинг устидан кулдилар, чунки қизча ўлганини билардилар...≫ (Луқо 8:52–54).

Исо Масиҳ фақат умид ва ишончни қолдириб, шубҳаларни нари қувишни буюрди. Исо Масиҳ мана шу ишонувчиларнинг тор доирасида ≪қизчанинг қўлидан ушлаб: – Қизалоқ, тур ўрнингдан! – деди. Қизчага жон кирди. У шу заҳоти ўрнидан турди. Исо: “Қизчага овқат беринглар”, – деб буюрди. Қизчанинг ота–онаси донг қотиб қолдилар≫ (Луқо 8:54–56).

Бахтсиз ота-оналарга Худо чин дилдан ҳамдарддир. Бу бизни ҳайрон қолдирадими? Охир-оқибат, Худо ҳам Ота. Қайси ота-оналик ҳис-туйғуларини У ҳис қилмаган?! Сиз фарзандингиздан жудо бўлганмисиз? Худо билан ҳам шундай ҳодиса юз берган. Сизнинг фарзандингизни кимдир қийнаяптими? Унинг Ўғлини ҳақоратлаганлар. Сизнинг фарзандингиздан кимдир ўз мақсадлари учун фойдаланяптими? Унинг Ўғли сохта гувоҳликлар билан айбланган, очкўз дўсти эса Уни сотган. Фарзандингиз қандай азобланаётганини кўришингизга тўғри келяптими? Худо Ўз Ўғлини хочда кўрган. Сиз ўз фарзандингизни оламдаги ҳамма кулфатлардан ҳимоя қилишни хоҳлайсизми? Худо ҳам хоҳлаган бўлар эди. Аммо У бизга бўлган буюк севгиси туфайли ≪Ўз Ўғлини аямай, ҳаммамиз учун Уни фидо қилган бўлса, Унга қўшиб қолган ҳамма нарсани ҳам бизга ато қилмасмикан?!≫ (Рим. 8:32).

Оятдаги ≪ҳамма нарса≫ ўз ичига жасоратни ва умидни ҳам олиши керак. Баъзиларимиз учун Яирнинг ҳикоясини тинглаш қийин. Яир сингари ибодат қиласиз, аммо ҳар бир ота-она юраги учун энг зулматли тун: фарзанд ўлими билан юзлашиб, қабристонга бориб қоласиз. Бирон ғам-қайғуни бунга тенглаштириб бўлмайди. Яир воқеаси сизга қандай умид бериши мумкин? Исо Масиҳ Яирнинг фарзандини тирилтирди. Нимага У сизнинг фарзандингизни қутқариб қолмади?

      Худога сизнинг саволингиз тушунарли. У ҳам Ўз Ўғлини дафн қилган эди. У ўлимни сиздан ҳам баттар ёмон кўради. Айнан шунинг учун ҳам У ўлимни йўқ қилди. Худонинг қудрати ҳам ана шунда: ≪… У ўлимни яксон қилиб, ҳаёт ва чиримасликни нурга олиб чиқди≫ (2 Тим. 1:10). Ўзини Худога ишониб топширганлар учун ўлим – осмонга кўчирилиш, холос. Фарзандингиз сизнинг бағрингизда бўлмаслиги мумкин, аммо Худонинг бағрида у ўзини яхши ҳис қилмоқда.

Бошқа баъзи бирларимиз узоқ вақт Яирнинг ҳолатида бўламиз. Сиз аллақачонлар осмонга кўтарилган ибодатларингиз денгизига жўнагансиз, аммо ҳали ибодат жавобларини олганлар мамлакатига етиб келмадингиз. Сиз ўз фарзандингиз учун кўз ёшларингизни дарё қилиб оқиздингиз –ҳар қандай фариштанинг ва унинг қўшнисининг раҳм-шафқатини қўзғатиш учун етарли даражада оқирдингиз. Баъзан сўраганларингиз амалга ошиши яқиндек, Масиҳ сиз билан бирга уйингизга келаётгандек туюлар эди. Аммо энди сизда бундай комил ишонч йўқ. Сиз бу йўлда ўзингизни ёлғиз ҳис қиласиз, Масиҳ мени ва фарзандимни унутмадимикан, деб ўзингиздан сўрайсиз.

      Йўқ, унутмади. У ҳеч қачон ота-оналарнинг ибодатини рад қилмайди. Фарзандларингизни Худога ишониб топширинг, керак вақтда ва керакли жойда Худо уни ўзингизга қайтаради.

Чорак аср олдин, ўша тун ўртасида, мен қизимни Худога ишониб топширган эдим. Яқинда ўзим сотиб олган беланчакни тебратиб, мен Иброҳим Исҳоқни қурбонгоҳга қандай қўйганини эсладим ва мен ҳам худди шундай қилишга қарор қилдим. Мен узоқ умр кўрган ўша улуғ зотдан намуна олиб, меҳмонхонамизни ўзимнинг шахсий мамлакатим Мўриёга айлантирдим ва фарзандимни осмонга кўтардим. ≪Мен бу болани тирилтира олмайман, – деб тан олдим, – аммо Сен қила оласан. Мен фарзандимни Сенга қайтаряпман≫. Зўр томоша бўлгандир — пижама кийиб олган дада, кўрпага ўралган чақалоғини шифтга кўтаряпти. Аммо ички сезгим айтиб турибдики, менинг ҳатти-ҳаракатимни маъқуллайдиган ота-оналар бор. Уларнинг орасида Иброҳим, Яир ва албатта, Худо бор.

6-боб

      Мен жуда тез чўкяпман

Исо ўша заҳоти уларга:

– Дадил бўлинглар! Қўрқманглар, бу Менман! – деди.

Матто 14:27.

Ҳаддан ортиқ машаққатлар олдидаги қўрқув

Учиш олдидан мен бироз кексайган, худди ≪Энг зўр ўқчи≫ фильмидаги ёзги ҳарбий шлемда, ёзги костюмда ва тарвуз тилигини эслатадиган табассум билан турган Том Крузга ўхшаб кўринардим. Самолёт учганидан сўнг Том Круз қаёққадир ғойиб бўлди. Мен худди чўлда ёмғир ювган скелет каби оппоқ эдим. Мен ҳар томонга сурилиб борардим – бир томонга қийшайиб борардим. Аммо яқиндагина табассум қилиб турган лабимдаги нозик чизиқлар, худди бизни қабул қилаётган қўниш йўлаги сингари, бекаму кўст тўғри чизиққа айланган эди.      Бу ўзгариш ўн минг фут баландликдаги ҳаво акробатикасига олтмиш дақиқа ўтказганим ҳисобидандир.

Мен кабинада бевосита подполковник Том Макклейнинг ортидаги ўриндиқни эгаллаган эдим. У нафақага чиқишидан бир ой олдин мени ўзи билан бирга таништириш парвози қилишга таклиф қилди. Таклифга қуйидагилар қўшимча эди:

учишдан олдин тиббий кўрикдан ўтиш (тиббий кўрик пайтида мендан катапульта креслосини созлаш учун мендан ўлчамларимни олдилар);

хавфсизлик қоидалари бўйича маслаҳат (бу вақтда мен катапульта креслосини ишга солишни машқ қилдим);

машқ қилиш парашюти қайишларида бир неча лаҳза осилиб туриш (катапульта ишлаганидан кейин ерга қайтишимни ўхшатиш сифатиди).

Ҳарбий ҳаво кучларининг жамоатчилик билан алоқалар бўлимига менинг мурожаатим: катапульта қилиш ҳақидаги бу суҳбатларни қисқартириш вақти келмадими? У бизга натижада ҳеч ҳам керак бўлмади. Унчалик кичик ютуқ эмас – ахир биз дам шўнғиб, дам кўтарилар, кейин яна пастга шўнғирдик – вақти, вақти билан бир дақиқада ўн минг фут тезлик билан вертикал тезликда шўнғирдик. «Америка тоғчалари»да тоғларсиз учишни тасаввур қила оласизми? Биз бошқа Т-6 билан тандем усулида – олдинма-кетин жойлашган ҳолатда учдик. Қандайдир лаҳзада, самолётларимиз қанотлари учи оралиғи тахминан етти фут бўлиб қолди. Мен ҳатто универсамларга кирганимда, аравачамни бошқа бировнинг аравачасига яқинлаштириб еталаб юриш асло ёқмайди.

Мана, бир соат ҳавода умбалоқ ошиш мобайнида мен нималарни тушуниб олдим:

Ҳарбий ҳаво кучларининг учувчиларига кам ҳақ тўлайдилар. Улар қанча маош оладилар – билмайман, аммо барибир уларга берилаётган ҳақ оз. Ўз ватанини соатига 600 миль тезликда ҳимоя қилишга рози бўлган одам ҳар қанча рағбатлантиришларга лойиқ.

Учувчини чақирув номи унинг дубулғасининг орқасига ёзилган.

Уларнинг қуйидагича ажойиб чақирув номлари бор: ≪Альпинист≫, ≪Буқа≫. ≪Эпчил≫. Менга ≪Макс≫ деган чақирув номини бердилар. Яхши эшитилади, тўғрими? Подполковник Макклейн ≪ХИМ-Р≫ деб мурожаат қилинганда жавоб беради. Унинг дубулғаси орқасида шундай ёзилган. Мен буни аниқ биламан. Эллик дақиқа, балки бутун олтмиш дақиқа давомида мен фақат ана шу ёзувга тикилиб ўтирдим. Мен бу ёзувни бошидан охиригача, кейин охиридан бошигача ўқиб чиқдим, ҳарфларни санаб чиқдим, ниҳоят, бу қисқартма сўзни расшифровка қилдим. Натижада, қуйидаги жумла ҳосил бўлди: «Худо Исо– менинг Раббим ». Ошқозонимнинг ҳолати бошқа нарсага қарашимга асло йўл қўймасди. Горизонт чизиғи бир лаҳза ҳам сакрашини тўхтатмади, рўпарамдаги асбоб-ускуналар панели ҳам худди шундай. Кўзларимни юмганимда янада баттар кўнглим айнирди. Шундай экан мен мен «ХИМ-Р»га қараб ўтирар эдим. Бу учувчи қарийб олти минг соат учган экан!

Олти минг соат! Мен пицца ейишга сарф қилган вақтдан кўра кўпроқ вақтни у учишга сарф қилган эди. (Бу фикр бошимга, кеча кечқурун кўп овқат еб қўйганим учун афсуслана бошлаганимда келди.) Олти минг соат! Айтиш мумкинки, саккиз ой давомида узлуксиз равишда суткасига йигирма тўрт соат осмонда посбонлик қилиш, экватор бўйлаб ер шарини 143 марта айланиб чиқишга етарли вақт. Биз кабинага кираётганимизда нимага у жилмайгани энди тушунарли. Бу учиш у учун уч ғилдиракли велосипедда юришдай гап эди. У тўқсон градусда бир томонга қийшайиб самолётни бурган вақтда қўшиқ хиргойи қилганини ҳам эшитдим.

Мен тез орада қаёққа қарашим кераклигини англаб етдим. Энди мен пастга ва атрофга қарамай қўйдим. Нигоҳимни учувчидан узмас эдим. Агар Макклейннинг аҳволи жойида бўлса, демак, меники ҳам жойида. Ҳар хил силкинишлар вақтида қаёққа қарашни мен энди биламан.

Бутрус ҳам бу сабоқни анчагина қийин ўрганган эди. Агар самолётни ўттиз фут оғирликдаги балиқчилар қайиғи билан, Сан-Антонио тепасидаги осмонни Жалила кўли билан хаёлан алмаштирсак, биз айнан ўхшаш вазиятга тушиб қолган бўламиз. ≪Қайиқ эса қирғоқдан анча узоқлашиб қолганди. Шамол қайиққа қарши эсаётгани учун, тўлқинлар қайиққа келиб уриларди≫ (Матто 14:24).

Машҳур кўллар орасида Жалила денгизи – кичик, аммо анчагина ўжар. Кўлнинг узунлиги ўн уч мил, кенглиги етти ярим мил. Бу кўл мўъжазлиги учун Голан тепаликларидан эсадиган шамол учун ниҳоятда хавфли. Шамол кўлни қўққисдан келадиган зарбалар билан коктейлни кўпиртиргичга айлантиради, яъни шамол сувни гоҳ у томонга, гоҳ бу томонга ирғитади. Қиш ойларида бундай бўронлар ҳар икки ҳафтада бўлиб туради ва денгиз икки-уч кунлаб қутуради1.

Бутрус ва унинг бирга сузаётган ўртоқлари қандай ҳужумга дуч келганларини яхши тушуниб турардилар. Олтмиш дақиқалик сайр табиий офат билан узоқ давом этган тунги олишувга айланиб кетди. Қайиқ, худди март ойида бўладиган шамолдаги ҳаво илони сингари, чайқалиб, титрарди. Қуёш нурларидан фақат ғира-шира хотиралар қолган эди, холос. Тунги осмон челаклаб ёмғир қуярди. Чақмоқнинг кумуш қиличлари зулматни тилиб ўтарди. Шамол елканни тебратар, ≪ шамол қайиққа қарши эсаётгани учун, тўлқинлар қайиққа келиб уриларди≫ (Матто 14:24). Бу тасвир ҳаётингиз қайиғига мос келмайдими? Эҳтимол, биз бир-иккита от туркумига оид сўзларни қўшимча қилсак, етарли бўлар...

Ажралиш денгизи ўртасида, уни айбдорлик ҳисси тўлқинлари урар эди...

Қарзлар денгизи ўртасида, уни қарздорлик тўлқинлари урар эди...

Зарар кўриш денгизи ўртасида, уни имтиёз ва ёрдам пуллари тўлқинлари урар эди...

Усти-боши ҳўл бўлган ва совқотган шогирдлар узоқ тўққиз соат давомида бўрон билан курашдилар. Тонг саҳар соат тўртларда тушунтириб бўлмайдиган воқеа юз берди. Улар сув устидан Келаётганни кўрдилар. Шогирдлар ≪ кўл юзида юриб келаётган Исони кўриб, қаттиқ ваҳимага тушишди≫ (Матто 14:26).

Исо Масиҳ шу тарзда келишини улар асло кутмаган эдилар.

Биз ҳам бунақасини кутмаймиз. Бизнинг тахминимизча, У бизга жамоат мадҳиясининг тинчлантирувчи оҳанглари остида ёки Фисиҳ якшанбасида ё бўлмаса осойишта хилватда келади. Бизни Исога эрталабки Худога хизмат йиғини, жамоатда бирга чой ичиш, ибодат яқинлаштиради, деб умид қиламиз. Биз ҳеч қачон Уни саросимали биржада, ишдан бўшатишлар жойида, суд жараёнларида, мол-мулкни рўйхатга олишда ёки урушда учратиш мумкин деб ўйламаймиз. Биз Уни бўрон пайтида кўрамиз, деб кутмаймиз. Аммо айнан бўрон пайтида У Ўзининг энг яхши ишларини қилади. Ахир, айнан бўронда Уни бизнинг назаримиз аниқроқ кўради.

Шогирдларнинг қўрқувига Исо Масиҳ даъват билан жавоб берди. Бу даъват ҳар бир жамоатнинг асосида ва ҳар бир жамоатхона пештоқида абадийлаштиришга арзийди: ≪…Дадил бўлинглар! Қўрқманглар, бу Менман!≫ (Матто 14:27).

Бу сўзларда куч-қудрат сезилади. Жонлантириш бўлимида кўзингизни очганингизда, эрингиз сизга: «Бу менман», дейишини эшитиш. Нафақа жамғармангизни йўқотиб қўйганингизда, қариндош-уруғларингизнинг ва яқинларингизнинг: «Биз сиз биланмиз», деган сўзларини эшитиш. Ёш бейсболист ўйин пайтида ота-онасини трибунада кўриб қолганида, ота-онанинг: «Биз шу ердамиз», деган гапи у учун ҳамма нарсадир. Балки, айнан шунинг учун ҳам Худо тез-тез: «Бу Менман. Мен шу ердаман», деб эслатади.

Эгамиз яқинимизда.

Филипп. 4:5.

…сизлар Менда ва Мен сизларда…

Юҳанно 14:20.

… Мен ҳар доим, дунёнинг охиригача сизлар билан бирга бўламан.

Матто 28:20.

Мен уларга абадий ҳаёт бераман, улар ҳеч қачон ҳалок бўлмайдилар. Ҳеч ким уларни Менинг қўлимдан тортиб ололмайди.

Юҳанно 10:28.

Мен аминманки, ўлим ҳам, ҳаёт ҳам, фаришталару жинлар ҳам, ҳеч қандай ғайритабиий кучлар, ҳозиргию келгуси ҳодисалар ҳам, баландликлару чуқурликлар ҳам, яратилган ҳеч бир мавжудот бизни Раббимиз Исо Масиҳ шахсидаги Худонинг меҳр–муҳаббатидан жудо қилишга қодир эмас. Римликларга 8:38–39.

Бизлар Худо бўлмаган жойга тушиб қола олмаймиз. Орқангизга қаранг – Худо ортингиздан келяпти. Кўтарилаётган бўронга қаранг – Масиҳ сиз томонга келяпти.

Бутрус Исонинг сўзларини текширди. ≪… Ҳазрат, агар ҳақиқатан бу Сиз бўлсангиз, амр беринг, мен сув устида юриб Сизнинг олдингизга борай, — деди. Исо:

— Кел! — деди. Бутрус қайиқдан чиқиб, сув устида юрганча Исо Масиҳ томон йўл олди...≫ (Матто 14:28–29).

Денгизда шамолсиз вақт бўлганида эди, Бутрус ҳеч қачон бу ҳақда сўрамаган бўларди. Исо Масиҳ шаффоф, силлиқ сув устида хотиржам юрганда эди, Бутрус биринчи бўлиб Уни олқишлаган бўларди, аммо Бутрус қайиқдан чиққан бўлишига шубҳам бор. Бўронлар бизларни мислсиз ҳатти-ҳаракатларга ундайди. Бутрус бир қанча тарихий ва мафтункор лаҳзаларда мазкур бир неча қадамни ташлаб, ақл бовар қилмайдиган ишни қилди. У табиат ва физиканинг барча қонунларини рад қилди. ≪ Исога яқинлашиш учун Бутрус сув устида юрди≫.

Менинг муҳаррирларимга бундай лўндалик ёқмаган бўларди. Саҳифаларнинг четлари бирдан қизил рангдаги эътирозлар билан тўлиб кетган бўларди: ≪Қани тафсилотлар?! Бутрус қайиқдан дарров чиқиб келдими? Бу пайтда бошқа шогирдлар нима қилаётган эдилар? Уларнинг юзларида нима ифодаланиб турарди? Бутрус биронта балиқни босиб олмадими?≫

Бу сингари саволларга жавоб беришга Маттонинг вақти йўқ. У бизларни зудлик билан юз берган воқеаларнинг моҳиятига олиб боради: бўрон пайтида биз қаёққа қарашимиз керак? ≪Аммо шамолнинг кучли эканлигидан қўрқиб кетди. У сувга чўка бошлаб:

— Ҳазрат, мени қутқаринг! — деб бақирди≫ (Матто 14:30).

Унинг нигоҳини девор бўлиб кўтарилаётган сув қоплаб олган эди. Шамол қайиққа шундай шиддат билан урилдики, мачта эгилиб, қирсиллади. Чақмоқ чақинлари кўлни ва устма-уст қалашаётган тўлқинларнинг тоғдек занжирларини ёритди. Бутрус нигоҳини Исодан тўлқинлар деворига қаратди ва ўша заҳоти, ғишт ботқоқда чўкканидек чўка бошлади. Агар қутураётган тўлқинларга, сув устида Юриб келаётганга нисбатан кўпроқ қараб турсангиз, Бутруснинг аҳволига тушишга тайёр бўлаверинг.

Бўрон бўладими ёки йўқми —буни биз ҳал қилмаймиз. Аммо бўрон вақтида қаёққа қарашни биз танлашимиз мумкин. Бу ҳақиқатнинг тўғридан тўғри тасдиғини кардиолог шифокорим хонасида ўтирганимда кўрдим. Бир қанча вақт илгари, юрагим бир текис урмай қўйди, худди морзе алифбоси чиқиллаганидек овоз чиқара бошлади. Кардиограммада бу ҳолат худди автомобиллар пойгасидаги эгри-бугри йўлларга ўхшаб кўринарди. Шунинг учун мен мутахассисга мурожаат этдим. Шифокор тадқиқотларнинг натижаларига қараб ва менга бир неча саволлар бериб, тушунгандай бошини қимирлатди ва хонасида кутиб туришимни сўради.

Ҳали мактабда ўқиб юрганимдаёқ, мени директор хонасига юборишларини ёқтирмас эдим. Бемор сифатида мени шифокорнинг хонасига юборишларини ёқтирмайман. Лекин мен ичкари кирдим, курсига ўтириб, ўша заҳоти бир талай дипломларнинг мўл-кўл ҳосилини кўрдим. Дипломлар ҳар ёқдан эди. Университетнинг дипломи. Ординатура дипломи. Хотинидан диплом (ҳазилимни тушунгунингизча кутиб тураман).

Унинг ютуқларига қараганим сари, ўзимни шунча яхши ҳис қилардим. «Мен ишончли қўллардаман». Мен бироз бўшашиш учун курсига суянганимда, хонага ҳамшира кириб келди ва менга бир варақни узатди.

—Доктор ҳозир келади, — деб изоҳ берди у. —У келгунча сиз мана шу хулоса билан танишиб туришингизни истади. Бу хулосада сизнинг юрак-қон томирлари тизимингиз қандай ҳолатда экани кўрсатилган.

Мен нигоҳимни дипломлардан касаллигим ҳақидаги хулосага қаратдим.

Мен хулосани ўқиётганимда, қарши шамол эсди. Масалан, ≪юрак бўлмалари фибрилляцияси≫, ≪аритмия≫, ≪эмболия≫, ≪қон тромблари≫ каби ёқимсиз сўзлар шахсий Жалила кўлимда чўкишимга мажбур қилди. Хотиржамлигимга нима бўлди? Бир дақиқа олдин мен ўзимни анча яхши ҳис қилаётган эдим. Шунинг учун мен тактикани ўзгартирдим. Мен дипломларни диагнозга қарши қўйдим. Ёмон хабарлар абзацлари ўртасида мен яхши хабарлар ёзилган деворни кўрдим. Худо биздан ана шу нарсани истайди.

Дадил бўлинглар, деган Унинг даъвати — гўллик ёки билимсизликка даъват эмас. Бизга ҳаёт инъом қиладиган, эсанкиратувчи қийинчиликлар ҳақида унутмаслигимиз керак. Биз Худонинг мўъжизаларига диққат билан назар солиб, уларни мувозанатга келтиришимиз керак. ≪Шу сабабдан биз бутун эътиборимизни эшитганларимизга қаратишимиз керак. Шунда ҳақиқатдан оғиб кетмаймиз≫ (Иброний. 2:1; курсив Л.М.ники)). Исодан кўз узмаслик учун ҳамма керакли ишларни қилинг.

Менинг бир аёл танишим шифохонада эрининг тўшаги ёнида жамоат мадҳиялари билан ўзининг руҳини кўтариш билан вақтини ўтказар эди. Маълум вақт оралиғида ювиниш хонасига чиқиб, «Сенинг содиқлигинг буюкдир» мадҳиясидан бир неча мисраларни куйларди. Сиз ҳам шундай қилинг! Муқаддас Битик оятларини ёдланг. Буюк одамларнинг таржимаи ҳолларини ўқинг. Содиқ масиҳийларнинг гувоҳлиги ҳақида ўйланг. Идрокли равишда умидингиз Масиҳда бўлишига ҳаракат қилинг. Жасорат кўрсатиш учун ҳар доим имкон бор.

К. С. Льюис бу фикрини қуйидаги ажойиб сатрларда ифодалаган эди:

Ишонч… кунларнинг бирида сиз идрокингиз билан қабул қилган эътиқодни кайфиятларингиз ўзгаришига боғлиқ бўлмаган ҳолда сақлаш санъатидир. Чунки идрок қандай қарашни асос қилиб олмасин, кайфиятлар ўзгаради. Мен буни ўз тажрибамдан биламан. Энди мен масиҳий бўлиб, баъзан шундай кайфиятга бериламанки, масиҳийлик менга жуда шубҳали туюлади. Илгари – атеист бўлганимда эса, шундай кайфият бўлар эдики, масиҳийлик олий даражада ҳақиқат туюлар эди… Мана шунинг учун ҳам ишонч зарур фазилат ҳисобланади. Сиз ўз кайфиятингизни жиловлашни ва унга ўрнини кўрсатишни ўрганмас экансиз, на ҳақиқий масиҳий бўласиз, на ҳақиқий атеист бўласиз. Сиз эътиқоди об-ҳаво ёки овқат ҳазм қилиши орқали аниқланадиган, у ердан бу ерга югурадиган мавжудот бўласиз2.

Қўрқувларингизни озиқлантиринг ва ишончингиз очликдан ўлади.

Ишончингизни озиқлантиринг ва қўрқувларингиз ўлади.

Еремиё ўзини шундай тутган эди. Мана, бўрон кимнинг устига келиб қолган эди! Вақт шкаласи бўйича тахминан олти юз йил ортга қайтамиз ва бу Эски Аҳд пайғамбари сўзларидан сабоқ чиқарамиз.

≪ Азобларда қолган инсонман,

Худонинг ғазаби туфайли таёқ едим.

Бошлаб борди Худо мени зулматга,

Нур тушмайдиган қоронғи жойга.

Ёлғиз менга қарши У қўл кўтарди...≫ (Еремиёнинг йиғиси 3:1–3).

Еремиё умидсизликка тушган, худди остеохондроз билан касалланган жирафа каби ғамгин эди. Йерусалим қамалда қолган, пайғамбарнинг халқи зўравонликдан азоб чекмоқда. Тўфон босими остида қумдан қурилган қалъа қулагани каби атроф олам тўкилиб кетди. Еремиё қалб изтиробларида Худони айблайди. У жисмоний азобларини ҳам Худога тўнкайди.

≪…Қаритиб юборди эту теримни,

Синдириб ташлади суякларимни…≫ (Еремиёнинг йиғиси 3:3–4).

Унинг танаси оғрирди. Юраги инграрди. Имони заифлашди.

≪У… Кун бўйи мени қайта–қайта жазолади.

Аламга мени тутқун қилди,

Жабру жафо зиндонига мени ташлади.…≫ (Еремиёнинг йиғиси 3:3, 5).

Еремиё ўзини, худди боши берк кўчага кириб қолган троллейбус каби тузоқда ҳис қилади.

≪ … Қочиб кетмасин, дея Худо атрофимни қуршади,

Оғир занжирлар билан мени кишанбанд этди.

Ёрдам сўраб ёлворсам ҳам мен Унга,

Қулоқ солмас У менинг фиғонимга.

Йўнилган тошлар билан У йўлимни тўсди,

Юрган йўлимни чалкаштириб юборди≫ (Еремиёнинг йиғиси 3:3, 7–9).

Еремиё сизга тўлқинларнинг баландлиги ва шамолнинг кучи тўғрисида кўп нарсани гапириб бериши мумкин эди. Аммо бирдан у тез чўкиб кетаётганини тушуна бошлади. Шунинг учун бошқа томонга қарай бошлади.

≪Мана мен юрагимга қандай жавоб бераман…

Бироқ мен бир нарсани ёдда тутарман,

Шунинг учун доим умид қиларман:

Эгамнинг содиқ севгиси бўлмайди адо,

Унинг раҳм–шафқати тугамас асло.

Ҳар тонг улар янгиланади,

Буюкдир Худонинг садоқати!

Қалбимда айтаман: “Эгамдир менинг бор–йўғим,

Шундай экан, ёлғиз Ундадир менинг умидим≫ (Еремиёнинг йиғиси 3:21–24).

≪ Мана мен юрагимга қандай жавоб бераман...≫ Еремиё ғам-қайғулар орасида ўз фикрларининг йўналишини ўзгартирди, назарини ўзгартирди. У назарини тўлқинлардан олиб, Худонинг мўъжизалари томон бурди. Дарров унинг хотирасига Худонинг бешта ваъдаси келади (у бармоқларини букаётганини шундайгина кўриб турибман).

1. Эгамизнинг шафқати билан биз йўқ бўлиб кетмадик.

2. Унинг раҳмдиллиги тугамади.

3. Унинг раҳм-шафқати ҳар кун эрталаб янгиланади.

4. Сенинг садоқатинг буюкдир!

5. Раббий —менинг бир қисмимдир.

Бўрон тугамади, унинг умидсизлиги ниҳоясига етди. Бутрус билан ҳам шундай бўлган эди. У сувда типирчилаб, Масиҳга ўгирилди ва бақирди:

≪Аммо шамолнинг кучли эканлигидан қўрқиб кетди. У сувга чўка бошлаб:

— Ҳазрат, мени қутқаринг! — деб бақирди. Исо шу заҳоти қўлини чўзиб, Бутрусни ушлади–да:

— Эй имони суст, нега иккиландинг?! — деди.

Улар қайиққа тушганларидан кейин, шамол тинди≫ (Матто 14:30–32).

Исо Масиҳ бир неча соат олдин бу бўронни тинчитиши мумкин эди. Аммо бундай қилмади. У шогирдлари бир сабоқни олишларини истаган эди. Исо Масиҳ аллақачон сизнинг бўронларингизни ҳам тинчитиши мумкин эди. Аммо шундай қилмади. Сиз ҳам шу сабоқни ўзлаштириб олишингизни У истаётган бўлмасами? Бу сабоқ тахминан қуйидаги фикрларга олиб бориши мумкин эмасми: ≪Биз бўронлар устидан ҳукмронлик қила олмаймиз, аммо ўз қўрқувларимиз устидан ҳукмрон бўла оламиз.≫

Худо Ўз дипломларини бутун коинот бўйлаб ёйиб ташлаган: камалаклар, кун ботишлар, уфқлар ва юлдузлар билан безалган осмон ридоси. У Муқаддас Китобда Ўз мўъжизаларини кўрсатади. Биз қандайдир олти минг соат учиш ҳақида гапирмаяпмиз. У қилган мўъжизалар рўйхатида – Қизил денгизнинг иккига бўлинган сувлари. Оғзини очмайдиган шерлар. Гўлиётнинг зарбадан қулаши. Лазарнинг тирилиши. Қутурган ва бўйсундирилган бўронлар.

Унинг сабоғи бизга тушунарли. У – ҳар қандай бўрон устидан ҳукмрон. Сиз ўз бўронингиздан ваҳимага тушяпсизми? Бундай ҳолда Унга қаранг. Балки бу сизнинг биринчи учишингиз бўлар. Аммо У учун бу биринчиси эмас.

Сизнинг Учувчингизнинг ҳам чақирув номи бор: “бу Менман, қўрқманглар”.

7-боб

Менинг жавонимда аждарҳолар бор

Исони қайғу, ғам босиб кела бошлади.

Марк 14:33

Воқеаларнинг ёмон ривожидан қўрқув

Кейинги сафар саккизоёқ8 сизни океан тубида ўраб олганида, умидсизликка тушманг. Тезда бир неча бор айланиб, ағдарилинг. Агар сизни унинг бошқа қисқичлари қаттиқ сиқиб олмаса, сиз унинг сўрғичларининг бир неча изи билан қутуласиз.

Юқорига сузиб чиқаётганингизда, акулага дуч келишингиз мумкин. Қўрқманг – уринг уни! Унинг кўзларига ва жабрасига уринг. Бу соҳалар унинг танасининг энг сезгир қисмидир.

Ўзга сайёраликларнинг босқини ҳам шунақа. Улар сизни ўғирлаб кетмоқчи бўлганларида, режаларини барбод қилинг – уларнинг олдига ўзингиз боринг. Аммо фикрларингизни жиддий назорат қилинг. Чунки заминдан ташқарида яшовчи мавжудотлар орасида телепатлар9 учраб туради.

Гориллалар фикрни ўқиш лаёқатига эга эмаслар, аммо улар бағрларига қаттиқ босадилар. Етилган эркак горилла хиппа бўғади. Ундан қутулиш учун битта имкониятингиз бор – қўлига урасиз ва айни пайтда унинг лабларидан лаззат билан чўпиллатиб ўпасиз. Приматлар10 нинг таъби нозик бўлади. Горилла сизнинг ҳаракатларингизни СПА- шифо муолажаси11 деб қабул қилишига умид қилинг.

Агар горилла шундай деб қабул қилмаса ҳам ҳечқиси йўқ, ахир баттар бўлиши мумкин эди. Сиз бузилган парашютда осмондан қулаб тушишингиз, кўтарилаётганида узилиб тушган лифтнинг ичида бўлишингиз, пўлат тобутда тириклайин кўмилган бўлишингиз мумкин эди. Сиз воқеалар ривожининг энг ёмон сценарийсига дуч келишингиз мумкин эди. Ҳаммамизда ҳам улар ҳақидаги – мушкул умидсиз вазият ҳақидаги тасаввурларимиз бор. Айнан шунинг учун ҳам «Энг ёмон вазиятларда соғ-омон қолиш бўйича тўлиқ маълумотнома»1 китоби шу қадар муваффақият қозонди.

Шу китоб туфайли мен энди бетакаллуф горилла ва маккор ўзга сайёраликлар билан қандай муносабатда бўлишимни биламан. Қолаверса, улар билан тўқнаш келиб қолиш ҳолати шунчалик озки, шу туфайли уйқум беҳаловат бўлмайди. Мени бошқа қайғули нарсалар хавотирга солади.

      Улардан бири – ожизона кексайиш. Мени қаришим ҳақидаги ўйнинг ўзи унчалик хавотирга солмайди. Ёшликдан, соч ва тишлардан маҳрум бўлишда ҳеч қанақа даҳшатли нарсани кўрмайман. Аммо қарилик маразмига12 дучор бўлиш-чи? Бу даҳшат! Альцгеймер хасталиги бўйича мутахассисга бориш ёқимсиз. Оқ сочли қариялар атрофга маънисиз боқадилар, ақли заиф одамларнинг саволларини берадилар. Мен шу аҳволгача боришни истамаган бўлардим.

Мени оиламни боқа олмаслик қўрқуви ҳам таъқиб қилади. Воқеалар ривожининг энг ёмон сценарийсининг яна бир турида, хотиним Деналин мендан узоқроқ яшайди, бизнинг жамғармамиз тугайди, Деналин қашшоқлашиб, қандайдир олийжаноб нотанишнинг сахийлигига қарам бўлиб қолади. Деналин менга, бундай фикрларни каллангдан чиқариб ташла, бу ғирт аҳмоқлик, деб маслаҳат беради. Мен эса, буни қилишдан кўра, айтиш осон, деб жавоб бераман.

Булар – яширин қўрқувлар… Булар – Лох-Несс кўлидан чиққан чақирилмаган махлуқлар. Ҳар куни яқинлашиб келаётган ниманидир муддатида бажаришга оид ёки шамоллаб қолмаслик учун шунчаки оддий ташвишлар эмас, балки муқаррар равишда яқинлашиб келаётган хотима қаршисида ваҳимадир.

Сиз кўпроқ нимадан қўрқасиз? Айтайлик, ҳамманинг олдида шарманда бўлишданми ёки ишсиз қолишданми, ё бўлмаса баландликданми ёки қоронғуликданми? Ҳеч қачон яхши эр топа олмасликданми ёки ҳеч қачон соғаймасликданми? Сизни алдашлариданми, ташлаб кетишлариданми ёки унутишлариданми?

Тамомила ўринли хавотирланишдан пайдо бўладиган аниқ қўрқувлар мавжуд. Аммо уларни жиловламаса, улар маниакаллик13 метастазлари14 беради. Соғлом фикрлиликдан паранойяга15 йўлак – қисқа ва сирпанчиқдир. Соғлом фикрлилик хавфсизлик камарини тақади. Руҳий хасталик бу даҳшатли машинага асло ўтирмайди. Соғлом фикрлилик кексалик учун маблағ жамлайди. Руҳий хасталик ҳатто тўла лаш-лушлар устида ҳам очкўзлик билан қалтирайди. Соғлом фикрлилик тайёргарлик кўради ва режалаштиради. Руҳий хасталик ваҳима қилади. Соғлом фикрлилик хавфни баҳолайди ва сувга шўнғийди. Руҳий хасталик ҳавзанинг четига ҳам яқин келмайди.

Мен меҳмонхонада, сузиш ҳавзаси ёнида ўтириб, шу бобни ёзаётганимда, «шўнғимоқ» ва «сув» сўзлари калламга келди( ижодий юксалишлар баъзан жазирама қуёш, муздай газли сув ва қулай курси сабабли юз бериши ажойиб). Бир эркак иккита кичкина қизчалари билан ўйнаяпти. Эркак сувда, қизчалар унинг қучоғига сакрамоқдалар. Кечирасиз, аниқлик киритаман: биттаси сакрамоқда, иккинчиси иккиланмоқда. Қуруқ бўлгани синглиси қандай сакраётганига хурсанд бўлиб қараб турибди. Опаси сакраётганида, қуруқликда тургани айланиб, рақсга тушади. Аммо отасининг ҳамма чақириқларига жавобан, у фақат бошини тебратади ва орқага қочади.

Жонли метафора! Қанча одамлар ўзларининг ҳаётлариини ҳавза четларида ана шу тарзда ўтказадилар: эҳтиёткорлик овозига қулоқ тутган ҳолда; имон сўзларини рад этган ҳолда; бирон марта ҳам сувга сакрамасдан; бировнинг бахтига хурсанд бўлиш ҳиссини туйиш билан; бир марта журъат этгандан кўра, ҳеч қачон таваккал қилмасликни афзал кўриш билан. Энг ёмон натижадан қўрқув оқибатида, улар ҳеч қачон ҳаётда энг яхшисини олмайдилар.

Унинг синглиси эса, аксинча, сакрайди. Аҳмоқларча шиддат билан эмас, балки отанинг олийжаноб ғамхўрлигига қатъий ишониб, унинг қўллари кучига таяниб шу ҳаракатларни қилади. Исонинг танлови ҳам шундай бўлган эди. Исо Масиҳ қўрқув ҳақида фақат гапирган эмас. У қўрқувни ҳис қилди.

Хушхабар драмасининг кульминацион чўққиси икки саҳнада – Гетсимания боғида ва Гўлгўтадаги хочда рўй беради. Жума куни хочга михлаш бизга энг қаттиқ азоб-уқубатларни очиб беради. Гетсимания боғида пайшанба куни ниҳоятда қаттиқ қўрқув намоён бўлади. Зайтунзорда Исо Масиҳ «бир оз нари кетиб ерга мук тушди: “Агар иложи бўлса, бу лаҳза Мени четлаб ўтсин”, деб ибодат қилди. Сўнг шундай деб ёлворди: “Ота! Отажон! Сен учун ҳамма нарсанинг имкони бор! Бу азоб косасини Мендан узоқлаштир. Аммо Менинг хоҳишим эмас, Сенинг хоҳишинг бажо бўлсин”» (Марк 14:35-36).

Бир куни бир китобхон, мени шу матнга ёзган изоҳларим борасида мени телефонга, кейин эса майдонга чақирди. Менинг Масиҳ ҳақида айтаётган «У қўрқувдан серрайиб қотиб қолганидан, кўзлари олайиб кетди»2 деган шарҳим ўша китобхонга ёқмабди. Мен унга, таъналарни менга эмас, юқорига юбориш кераклигини айтдим. Хушхабарчи Марк Исони ранги оқарган ва титраётган ҳолда тасвирлайди: Исо ≪ қаттиқ ваҳимага тушиб, азоблана бошлади.≫16 (Марк 14:33). ≪Қаттиқ ваҳимага тушмоқ≫ феъли ≪ожиз, гангиб қолган, яқинлашиб келаётган қандайдир кулфатнинг таҳдиди безовта қилаётган ва азоблаётган одамга нисбатан≫ қўлланади3.

Матто ҳам Маркни қўллаб-қувватлайди. Матто, Исони

≪қайғу, ғам қамради≫ (Матто 26:37) деб айтади4; бошқа инглизча таржималарда: Исо Масиҳ ≪эзилган ва хавотирда эди≫; ≪ғам ва қўрқув ичида

эди≫.

Биз Масиҳни ҳеч қачон бундай ҳолда кўрмаганмиз. Жалила денгизидаги бўрон пайтида ҳам, қабрлардан чиққан жин чалганлар олдида ҳам, Насродаги тоғ чўққиларида ҳам. Биз ҳеч қачон Ундан бундай оҳ-воҳ нолаларини эшитмаганмиз, Унинг кўзларида бундай қўрқувни кўрмаганмиз. Биз ҳеч қачон қуйидагидек жумлани ўқимаганмиз: ≪У ўлим талвасаси гирдобида ғарқ бўла бошлади≫17 (Марк 14:33). Бу – энг жиддий лаҳза. Худо тана бўлди, Тана қалбаки бўлмаган қўрқувни ҳис қилмоқда. Нимага? Исо Масиҳ нимадан қўрқмоқда?

Бу коса билан қандайдир боғлиқ. «Ўша коса Мени четлаб ўтсин». Муқаддас Китоб лексикасида18, «коса» сўзи - «сув ичадиган идиш»дан кўра кўпроқ нарсани билдиради. «Коса» Худонинг ғазабини, ҳукмини ва жазосини англатади. Худо имондан қайтган Йерусалимга раҳм қилганида, у шундай деди:

≪… Мана, сенинг қўлингдан

Гандираклатадиган косани олдим.

Энди ғазабим косасидан бошқа ичмайсан…≫ (Ишаё 51:22).

Худо Еремиё пайғамбар орқали, ҳамма халқлар Унинг ғазаб косасидан ичишларини эълон қилади: ≪… Қўлимдаги косани ол. Бу коса ғазабим шаробига тўла. Мен сени юборадиган ҳамма халқларга бу косадаги шаробдан ичир≫ (Еремиё 25:15). Юҳаннонинг сўзларига қараганда, Худодан қайтганлар ≪Худонинг ғазаб шаробидан ичади. Қаҳр косасига қуйилган бу шароб ниҳоятда кучлидир. Бундай одамлар муқаддас фаришталар ва Қўзи олдида ёнаётган олтингугурт ичида азоб чекадилар≫ (Ваҳий 14:10).

Коса Исо Масиҳ учун воқеаларнинг энг ёмон ривожини англатган эди: Унда Худонинг ғазабини қабул қилиш зарурати бор эди. Исо Масиҳ ҳеч қачон Худонинг ғазабини ҳис қилмаган, бунга лойиқ эмас эди. У ҳеч қачон Отадан бундай бегоналашишни ҳис қилмаганди. Улар азалдан битта эдилар.

У ҳеч қачон жисмоний ўлимни билмаган – У ўлмас Мавжудот эди. Бир неча соатдан кейин эса Исо Масиҳ буларнинг ҳаммаси билан тўқнашади. Худо Ўзининг гуноҳга бўлган нафрати қаҳрини ҳамманинг гуноҳини Ўзига олиб келаётган Ўғилга сочади. Исо Масиҳ даҳшат ичида қолди. Ҳалокатли даҳшатда. Исо Масиҳ бу қўрқувга қандай муносабатда бўлгани, бизлар ўз қўрқувларимизни нима қилишимиз кераклигини кўрсатади.

У ибодат қилди. У шогирдларига деди: ≪… Шу ерда ўтириб туринглар, Мен нарироққа бориб, ибодат қиламан≫ (Матто 26:36). Тўғри, бир мартагина қилинган ибодат етарли бўлмаган бўларди.

≪ Исо иккинчи марта кетиб, ... илтижо қилди… <...> … Исо уларнинг олдидан яна кетиб, аввалги сўзларини такрорлаб, учинчи марта ибодат қилди≫ (Матто 26:42,44). У ҳатто дўстларидан, ибодатда Уни қўллаб-қувватлашларини сўради. ≪Кўз–қулоқ бўлиб туринглар...ибодат қилинглар…≫ —деб уларни даъват қилди. (Мф. 26:41).

Исо Масиҳ бошидан кечираёган асосий қўрқувига самимий ибодатни қарши қўйди.

Келинг, бу масалани мураккаблаштирмайлик. Ахир, булар бизга хос хусусият-ку, тўғрими? Биз ибодатимиз учун сўзларни, ибодат қилиш учун жойни, ибодат пайтида кийимни, ибодат учун гавданинг ҳолатини, ибодатнинг қанча давом этишини, овозимиз оҳангини ва ритмини олдиндан белгилаймиз. Аммо Исонинг Гетсимания боғида Худога мурожаати булар билан қийинлаштирилган эмас эди. Унинг мурожаати қисқа (инглизча таржимасида йигирма олтита сўз), тўғри («…бу азоб косаси Мени четлаб ўтсин»), тўлиқ ишонч билан («Менинг эмас, Сенинг хоҳишинг бажо бўлсин») айтилган эди. Тилёғламалик кам ва аслият кўп эди. Ибодатхонада тақводор маҳмадона эмас, балки отанинг бағридаги қўрққан бола.

Айнан шундай. Исонинг Гетсимания боғидаги ибодати – бу боланинг ибодатидир. «Авва!» деб ибодат қилади У, Худога оилавий тарзда, худди отанинг тиззасига чиқиб ўрнашиб ўтираётган ўғилча сингари.

Отам машина ҳайдаётганда… тиззасига ўтиришимга рухсат берарди. Бугун эса шу учун уни ҳибсга олган бўлардилар. Ярим аср илгари эса бу ҳеч қандай эътирозга сабаб бўлмас эди. Айниқса, одамларга қараганда, қуёнлар кўп бўлган ғарбий Техаснинг товадек текис, нефтга бой далаларида. Компаниянинг юк машинаси (бизни қудратли «Экскон» кечирсин!) бир вишкадан иккинчисига бораётганда кичкина Максни отаси тиззасига ўтқазса, кимга ҳалақит берарди?!

Мен буни яхши кўрардим. Бўйим асбоблар панелигача озгина етмаган бўлса, бунинг бирон аҳамияти борми? Оёқларим тормоз ва газ педалига икки фут етмаган бўлса, нима бўпти?! Радиоприёмникни карбюратордан фарқлай олмаслигимнинг аҳамияти борми? Албатта, йўқ. Мен отамга юк машинасини ҳайдашида ёрдам берар эдим.

Шундай ҳолатлар ҳам бўлардики, маршрутни танлашни отам менга ишониб топширарди. Чорраҳаларда отам мендан сўрарди:

-Макс, ўнгга юрамизми ё чапгами?

Мен бўйнимни чўзиб, рул доираси орқали олдинда нима борлигини кўришга ҳаракат қилар эдим ва қарор қабул қилар эдим.

≪Гран-при Монте-Карло≫даги пойгачи каби, рул чамбарагини астойдил бураб ўгирилар эдим. Мен каналга тушиб кетишдан қўрқмасмидим? Кескин бурилишдан йиқилиб кетишим мумкинмиди? Ўнқир-чунқир жойга баллонлар тиқилиб қолишидан-чи? Албатта, йўқ! Отамнинг қўллари менинг қўлларим устида турар, у олдинга мендан кўра диққатлироқ қарар эди. Табиийки, мен довюрак эдим. Ҳамма ҳам отасининг тиззасида ўтириб, юк машинасини ҳайдаши мумкин. Ҳамма ҳам ана шундай позицияни эгаллаб, ибодат қилиши мумкин. Ибодат қилиш – Худонинг руль чамбарагига қўлларини қўйиб, Унинг тиззаларида эркин ўтириш демакдир. У тезликни, кескин бурилишларни назорат қилади, йўл ҳаракатининг хавфсизлигини таъминлайди. Биз эса ўз илтимосларимизни айтамиз. Биз Худодан «Бу косани мендан четлаштир» деб сўраймиз. Бу – хасталик, хиёнат, хонавайрон бўлиш, ишсизлик, жанжаллар ва кексалик косасини четлаштир, деймиз. Ибодат шунчаки оддий нарса. Ана шу оддий ибодат Исога энг қаттиқ қўрқувни жиловлашга ёрдам берди.

Сиз ўзингизни ана шундай тутинг. Гетсимания боғида ўз аждаҳоларингиз билан кураш олиб боринг. Булар юрагингиздаги қайсар, бадбашара маҳлуқлар – улар ҳақида Худо билан гаплашинг.

«Раббий, мен хотиним билан ажрашишни истамаган бўлардим. Мен камроқ қўрқишимга ва Сенга кўпроқ ишонишимга ёрдам бер».

«Мен эртага самолётда учиб кетишим керак. Мен эса, биронта террорчи самолёт бортига кириб олиб, самолётни портлатиб юборса-я, деб қўрққанимдан ухлай олмаяпман. Мени бу қўрқувдан халос қила оласанми?»

«Банкдан менга, сизнинг уйингизни тортиб оламиз, деб ҳозиргина қўнғироқ қилишди. Ундай ҳолда оиламнинг аҳволи нима кечади? Сенга суянишимни менга ўргата оласанми?»

      «Мен ваҳима ичида қолдим, Раббий. Менинг шифокорим қўнғироқ қилди, унда яхши хабар йўқ. мени нима кутаётганини Сен биласан. Қўрқувларимни сенга ишониб топширяман».

Қўрқувларингиз ҳақида аниқ гапиринг. «Бу коса» нима эканини аниқлаштиринг, бу ҳақда Худога айтинг. Қўрқувларингизни сўзлар орқали ифодалаб, сиз уларни фош қиласиз. Қўрқувларингиз тамомила фош бўлгандан кейин, улар сизга аҳмоқона кўринади.

Ян Мартел ўзининг «Пайнинг ҳаёти» номли романида буни шундай тасвирлайди. Романнинг бош қаҳрамони Пай, океанда оқим билан сузиб юрган йигирма футлик қутқарувчилар қайиғида, шерик сифатида баҳайбат (икки центнердан ортиқ) бенгал йўлбарси билан бирга бўлиб қолади. Пайнинг отаси – ҳайвонот боғи эгаси қашшоқлашиб қолгандан кейин оиласини Канадага йўл олган япон кемасига ўтқазгач, Пай шу кулфатга йўлиқди. Кема чўкиб кетди, Пай билан йўлбарс (унинг лақаби Ричард Паркер) океаннинг ўртасида ёлғиз қолдилар. Пай қутқариш қайиғида ўтириб, денгиз офатлари олдидаги ва йўлбарс олдидаги қўрқувларини таҳлил қила бошлайди.

Қўрқув ҳақида сизга бир нарсани айтишим керак. Қўрқув – ҳаётнинг ягона ҳақиқий душмани. Фақат қўрқув ҳаётни мағлуб қилиши мумкин. Мен шунга ишонч ҳосил қилдимки, қўрқув айёр ва маккор экан. Унда бирон қатра тўғрилик йўқ, ҳеч қандай қонун ва шартномаларга заррача ҳурмат йўқ. У раҳм-шафқатни билмайди. У сизнинг энг заиф жойингизни қидиради ва уни хатосиз топади. Қўрқув ҳар доим сизнинг каллангизда бошланади. Ҳозиргина хотиржамлигингиз, дадиллигингиз, осойишталигингиз сиз билан бирга эди. Бирдан хушмуомала шубҳалар либосига безанган қўрқув худди жосус сингари, сизнинг ақл-ирокингизга кира бошлайди. Шубҳалар уларнинг тахминларига ишончсизлик билан тўқнашади ва ишончсизлик уларни суриб чиқаришга ҳаракат қилади. Аммо ишончсизлик – бор – йўғи яхши қуролланмаган пиёда аскар, холос. Шубҳалар уларни осонликча енгади. Энди хавотирлана бошлайсиз. Идрок сизга ёрдамга келади. Бу сизга далда беради. Идрок замонавий техник воситалар билан тиш-тирноғигача қуролланган. Барибир, сизни ниҳоятда ҳайратда қолдириб, стратегияда устунлигига ва кўплаб шубҳасиз ғалабаларга қарамасдан идрок мағлуб бўлади. Ўзингизни ожиз, титраб турган мавжудот деб ҳис қиласиз. Хавотирингиз саросимали қўрқувга айланади…

Сиз шашқалоқлик билан дарров қарор қабул қиласиз. Сўнгги икки иттифоқчингиздан – умид ва ишончдан воз кечасиз. Мана, сиз ўзингиз ўзингизга қақшатқич зарба бердингиз. Бор-йўғи тасаввурлардан иборат бўлган қўрқув сизнинг устингиздан ғолиб келди5.

Қўрқувни идрок орқали тинчитиш мумкин эмаслигини Пай англаб етади. Мантиқ десантчилар майдонидан қўрқувни улоқтириб юбормайди ва уни қочириб юбормайди. Ундай ҳолда, нима ёрдам беради? Ожизлик билан сочиқ ташлашсиз бу рингда қандай қилиб мағлубиятни четлаб ўтиш мумкин? Бу масалаларда Пай қуйидагича маслаҳат беради:

Уни ифодалаш учун сабот билан курашиш керак. Сўзлар шуъласи билан уни ёритиш учун сабот билан курашиш лозим. Агар сиз шуни қилмасангиз, агар қўрқувингиз сўзламайдиган зулматга айланса, сиз бу зулматдан нари юришга ҳаракат қиласиз, эҳтимол, сиз унинг мавжудлигини унутишнинг йўлини топасиз, – сиз ўзингизни ўзингиз унинг кейинги хуружлари олдида ожиз қилиб қўясиз, чунки сизни мағлуб қилаётган душманга қарши ўзингиз кураш олиб бормадингиз6.

Бизнинг бурчимиз — пардани очиб ташлаб, қўрқувларимизнинг ҳаммасини ва ҳар бирини яланғочлашдир. Улар, худди кўршапалаклар каби, қуёш нурига бардош бера олмайдилар. Пуллар учун қўрқув, яқинларингиз билан муносабатлар учун қўрқув, ишдаги қийинчиликлар туфайли қўрқув, ҳимоя қилинмаганингиздан қўрқув – хуллас, ибодат қилаётганингизда ҳаммасини номма-ном айтинг. Идрок қўллари билан уларнинг ёқасидан маҳкам тутиб чиқаринг, уларни Худо олдига қўйинг, токи улар қилмишларига яраша қаримталарини олсинлар!

Исо Масиҳ Ўзининг қўрқувларини яширмас эди. У «бу дунёда яшаган пайтда кўз ёш тўкиб, Худога фарёд қилди, Унга илтижо қилиб ёлворди. Чунки Худо Уни ўлимдан қутқаришга қодир эканлигини Масиҳ билар эди» (Ибронийларга 5:7). Атрофдагилар эшитишлари ва эслаб қолиблари учун Исо Масиҳ баланд овозда ибодат қилди, дўстларидан эса У билан бирга ибодат қилишларини илтимос қилди.

Масиҳнинг Гетсимания боғидаги ибодати масиҳийлар учун фаолиятдаги жамоатларнинг тимсоли бўлиб қолди. Бу жамоатлар – қўрқувлар сўз билан ифодасини топадиган, овоза қилинадиган, фош қилиниб, шармандаси чиқариладиган, онг остига киритилган қўрқувларнинг «сўзламас зулмати»дан қутулиш жойидир. Соғлом масиҳий жамоати – қўрқувларимиз ўладиган жойдир. Биз уларни Муқаддас Битиклар, тантанавор санолар ва йиғилар ёрдамида тешиб ташлаймиз. Биз тавба-тазарруларнинг қуёш нури остида эритамиз. Биз бошимиздан кечираётган ваҳималарга эмас, балки Худога нигоҳимизни қаратиб, қўрқувларимизни Худога сажда қилиш шаршаралари остида йўқ қиламиз.

Кейинги сафар, содир бўлиши мумкин бўлган воқеалардан энг ёмонига дуч келганингизда айнан шундай қилинг. Ўз қўрқувларингизни Худога интилаётган одамлар даврасида айтиб беринг. Бу муҳим қадамдир. Ўзингизнинг Бутрусингизни, Ёқубингизни ва Юҳанноларингизни топинг (сизникилар олдингилардек дарров ухлаб қолмасликларига умид қилиш мумкин). Қуйидагилар жуда муҳим (ва жуда яхши ҳам): сиз қўрқувларингиз билан ёлғиз яшашга мажбур эмассиз. Бундан ташқари, борди-ю қўрқувларингиз бор-йўғи иблиснинг ҳийласи бўлса-чи? Дўзахнинг ғазабнок ҳазиллари бўлса-чи?

Менинг бир ошнам бор. Солиқ хизматининг хати уни анча вақт ваҳимага солиб юрди. Солиқчиларнинг ҳисоб-китобларига қараганда, у жуда катта миқдорда қарз бўлиб қолган экан. Шунча миқдордаги пулни тўлашга унинг қурби етмас эди. Солиқчилар унга аниқлаштирилган маълумот билан хат юборишларини айтган эдилар. Солиқ идорасидан яна хат келганида, ошнамни жасорат тамоман тарк этди. У хатни очишга ўзини мажбур қила олмади, хат унга даҳшатли қўрқув уйғотиб, стол устида беш кун ётди. Хатда қанча миқдорда пул кўрсатилган экан? Пулни у қаердан олади? Уни қанча муддатга қамайдилар? Охири, дўстим конвертни очибди, конверт ичида тўлов ҳақидаги ҳисобни эмас, пул олиш учун чекни кўрибди! Маълум бўлишича, солиқ хизмати дўстимдан қарздор экан! У бемаъни қўрқувга ҳаётининг беш кунини йўқотди. Фақат оз сонли махлуқларгина, улар қаршисидаги қўрқувларимизни оқлаши мумкин.

Худога ишонадиган сиз билан бизнинг улкан устунлигимиз бор. Охирида ҳаммаси яхшиликка ўгирилишини биз биламиз. Масиҳ Ўз тахтини тарк этмайди, Рим. 8:28-оят Муқаддас Китобдан ўчиб кетмайди.

Бизнинг муаммоларимиз ҳар доим Худога янги имкониятларни очиб беради. Юсуфни ҳалок қилиш ҳаракати унинг оиласини очликдан қутқаришга олиб келди. Дониёрнинг душманларининг кирдикорлари унинг давлат бошлиғига ўхшаш юксак мартабага эришишига олиб келди. Масиҳ бу оламга ғайритабиий уруғланиш сабабли келди ва оламни Унинг адолатсиз ўлими орқали қутқарди. Муқаддас Китоб бизга ўргатаётганларига ишонишимиз учун бизга жасорат етарлими? Охир-оқибат ҳар қандай бахтсизлик тўғирланмай қолмаслигига ишонишга жасоратимиз етарлими?

Юҳанно Златоуст ишонар эди. У милодий 398 йилдан 404 йилгача Константинополь нозири бўлган эди. У бойлик ва ҳокимиятни чиройли фош қилиши шарофати билан кўплаб тарафдорларни атрофига тўплади. У икки марта ҳокимият эгалари томонидан қувғин қилинган бўлиб, бир куни ўзига шундай савол берди: «…нимадан қўрқаман? Ўлимданми? Аммо биласизми, Масиҳ – менинг ҳаётим, Уни ўлим орқали топаман. Қувғинларданми? Аммо замин ва уни тўлдириб турган ҳамма нарсалар - Раббийники-ку! Мол-мулкдан маҳрум бўлишданми? Ахир биз бу оламга ҳеч нарсасиз келамиз ва ҳеч нарсасиз кетамиз. Шунинг учун дунёнинг ҳамма ваҳималари менинг кўз олдимда жирканчдир. Дунёнинг ҳамма бойликлари эса менга кулгилидир. Қашшоқликдан мен қўрқмайман, бойликни мен изламайман. Ўлимдан қочмайман»7.

      Ҳаворий Павлус бу сатрларни маъқуллаган бўларди. У ўзининг соқчиси билан занжирбанд қилинган ҳолдалигида, яқинлашиб келаётган жаллодларининг қадам товушларини эшитаётган пайтда, охирги сўзларини Рим қамоқхонаси деворлари ичида ёзган эди. Бундан баттари бўлиши мумкинми? Йўқ, Павлуснинг фикрича йўқ: ≪Раббим мени бундан кейин ҳам ҳар қандай ёмонликдан халос қилади ва Ўзининг самовий Шоҳлигига соғ–саломат етказади≫ (2 Тим. 4:18).

Павлус ўз Отасига ишонишга қарор қилган эди.

Айтгандай, сизга шуни етказишдан хурсандман: ҳавза ёнидаги ўша қизча ҳам отасига ишонишга қарор қилди. Отасининг узоқ кўндиришидан ва опасининг ғамхўрлик билан қилган насиҳатларидан сўнг, бурнини бармоқлари билан қисиб, сакради. Кейин қайта-қайта, тахминан, ўн марталар сакради. Худога шукур, яна битта қўрқув болаларча ишонувчанликнинг қурбони бўлди.

8-боб

Бу шафқатсиз сайёра

Танани ўлдириб, жонни ўлдира олмайдиганлардан қўрқманглар...

Матто 10:28

Зўравонлик олдидаги қўрқув

Гольф ўйини тарихида энг буюк ўйинчи нонушта қилишга ўтирди. Бу унинг сўнгги нонуштаси эканини хаёлига ҳам келтирмаган эди. Байрон Нельсон бошқа тунлардагига қараганда шу кеча яхши ухлади. Душ қабул қилди, соқолини олди. Хотини Пегги, нонуштага сосиска, крекер ва қовурилган тухум, деб эълон қилганида, табассум қилиб қўйди.

У тўқсон тўрт ёшда эди ва унинг рекордли сериялар: ўн бир турнирда кетма- кет ғолиб бўлганидан аллақачон олтмиш бир йил ўтган эди. Тайгер Вудс бирин-кетин олти турнирда ғолиб бўлган эди, Арнольд Палмер ҳам, Сэм Снид, Бен Хоган ва яна жуда кам одамлар каби, уч марта бирин-кетин ғалаба қилган эдилар. Аммо Нельсоннинг ўн бир ғалабадан иборат рекорд серияси – буғдойзордаги баҳайбат эман дарахти сингари юксалиб турибди. Бир йилдан кейин у спортдан кетди, Техас штатидаги Форт-Уэрт шаҳри ёнидан дала ҳовли сотиб олди ва у ерда тинчгина яшай бошлади. 2006 йилнинг 26 сентябрь куни Худо уни Ўзига чорлади.

Нильсон идиш-товоқларни ювиб бўлиб, севимли масиҳийча радиостанцияни тинглаш учун ўтирди. Пегги жамоатга Муқаддас Китобни ўрганиш бўйича машғулотга кетган эди. («Мен сен билан фахрланаман», – деб доим айтарди у Пеггига.) Пегги бир неча соатдан кейин қайтиб келиб, эрини полда ётган ҳолда кўрди. Унда ҳеч қандай дард ва азоб-уқубатларнинг изи кўринмасди. Унинг олийжаноб юраги шунчаки тўхтаб қолган эди, холос1.

                        ***

1950-йилларда Россияда фуқароларни қамаш учун алоҳида сабаблар шарт эмас эди. Кимдир Сталин сиёсатининг донолигидан шубҳаланса ёки коммунистларнинг зўравонлигига қарши бирон сўз айтса, тез орада, ўша одам Совет лагерларидан бирида – тиканли симлар ортида абадий музлик ерда юришга мажбур эди. Борис Корнфельд билан ҳам шундай воқеа содир бўлган эди. Унинг жиноятлари ҳақида ҳеч қандай маълумотга эга эмасмиз, фақат унинг ҳаёти ҳақида жуда кам тафсилотлар сақланиб қолган, холос. У яҳудий оилада туғилди. Шифокорликка ўқиди, бир масиҳий одам билан танишиб қолди.

Кўп бўш вақтга эга бўлганлари учун, икковлари узоқ, қизғин баҳслар олиб борар эдилар. Корнфельд Эски Аҳдда ваъда қилинган Масиҳ билан Янги Аҳддаги Назорий орасидаги алоқани кўра бошлади. Исога юз буриш унинг яҳудийча диний меросига тамомила зид эди, аммо охир-оқибат у шунга келди

Бунинг учун эса ҳаётини қурбон қилди.

Соқчи жон бераётган одамнинг охирги бурда нонини ўғирлаганини у кўриб қолди. Корнфельд имонга келгунга қадар ҳеч қачон бу жиноят ҳақида айтмаган бўларди. Энди эса айтишга виждони мажбур қилди. Бошқа соқчилар у

билан қачон ҳисоб-китоб қилишларининг вақтигина номаълум бўлиб қолди19. Ҳатто ҳаёти хавф остида қолганда ҳам, Коренфельднинг юраги хотиржам эди. У ҳаётида биринчи марта ўлим ва ўлимдан кейинги ҳаёт олдида қўрқувни ҳис қилмади. Унинг ягона истаги ҳаёт билан видолашишидан олдин кимгадир ўзининг кашфиётлари ҳақида сўзлаб бериш эди.

Шундай имконият–қорин бўшлиғи саратони билан хасталанган ва жарроҳлик муолажасидан кейин соғаяётган ўзи сингари маҳбус тимсолида пайдо бўлди. Коренфельд ўша маҳбус билан бир палатада ёлғиз қолгач, қатъият билан ҳикоясини сўзлаб берди. Коренфельд унга қалбини тўкиб солди. Бу ёш йигитга кучли таъсир қилди, аммо анестезиядан кейин заифлашгани учун ухлаб қолди. Уйғонгандан кейин кечаги суҳбатдошини кўришни истади. Аммо жуда кеч бўлган эди. Эрталаб кимдир шифокорнинг бошига болғача билан саккиз марта урган эди. Ҳамкасблари унинг ҳаётини қутқариб қолишга ҳаракат қилдилар, аммо иложи бўлмади2.

* * *

Байрон Нельсон билан Борис Корнфельдни эътиқодлари бирлаштирар эди. Иккаловлари ҳам умидлари билан битта қояга суяндилар, нигоҳларини битта осмонга тикдилар, битта Нажоткорга ишонар эдилар. Аммо уларнинг бири тинчлик йўли орқали, иккинчиси золимлик қуюни орқали осмонга кўтарилди.

Менда танлов бўлганида эди, Нельсоннинг қисматини афзал кўрган бўлардим, эҳтимол, худди Ибронийларга мактубдаги номлари айтилмаган имон фидойилари каби. Уларнинг тарихи бир қадар кутилмаган тарзда – биздан олдин ўтган ота-боболарнинг рўйхатидан кейинги сатр бошида берилган. Улар ҳаммага маълум қуйидаги ота-боболар исми ортидан пайдо бўлади: Ҳобил ≪ Ҳобил ўлган бўлса ҳам, унинг имони ҳануз бизга намуна бўлиб хизмат қиляпти≫ (Ибронийларга. 11:4), Ханўх ≪ имони туфайли ўлмади≫ (Ибронийларга. 11:5), Нуҳ ≪Худо имони туфайли солиҳ киши, деб билди≫ (Ибронийларга. 11:7), Иброҳим ва Сорадан ≪ денгиз қирғоғидаги қумдай сон–саноқсиз насл келиб чиқди≫ (Ибронийларга. 11:12).

Муқаддас Битиклар ўқувчиси шу жойгача келиб, шундай хулосага келиши мумкин: Худо диёнатли яшовчиларнинг ҳаётини ташвишсиз ва авайлаб сақланган мерос билан мукофотлайди. Тўғри яшанг. Тинчлик билан яшанг ва тинчлик билан оламдан ўтинг. Шундай эмасми? Аммо Ибронийларга мактубнинг 11:35–37-оятларида вазият жиддийлашиб, кескин бурилиш ясайди: ≪…Бошқалар эса имони туфайли қийноқларни бошдан кечирдилар. Улар Худодан воз кечиб, ўлимдан қутулишлари мумкин эди. Аммо улар бундай қилмадилар, чунки аълороқ нарсани, яъни абадий ҳаёт учун тирилишни умид қилган эдилар. Баъзилар ҳақорату калтакларга чидадилар, баъзилар занжирбанд бўлиб, зиндонларда ётдилар. Уларни тошбўрон қилдилар, таналарини арралаб иккига бўлдилар, қиличдан ўтказдилар. Улар қўй ва эчки пўстинларини кийиб, сарсон–саргардон бўлдилар, муҳтожликда яшадилар, зулм остида қолдилар...≫.

Биз умид қилган нарсаларга қарамай, яхши одамлар зўравонликдан халос қилинган эмаслар. Қотиллар ҳақ одамларни кўрганларида, тўхтамайдилар. Зўравонлар ўз қурбонларининг руҳий ҳаётини текшириб ўтирмайдилар. Қонхўр ва қонунбузар одамлар маскани осмонда бўлганларни тинч қўймайдилар. Биз яккаланган ҳолатда яшамаймиз. Аммо биз қўрқувда ҳам эмасмиз. Исо Масиҳ бу шафқатсиз олам тўғрисида қуйидагиларни айтган: ≪… Танани ўлдириб, жонни ўлдира олмайдиганлардан қўрқманглар...≫ (Матто 10:28).

Шогирдларга шунақа мадад зарур эди. Исо Масиҳ ҳозиргина шогирдларига уларни жазолар, ҳукм қилишлар, ўлдиришлар, нафратланишлар ва қувғинлар кутаётганини айтди(қаранг.: Матто 10:17–23). Бу тренер команданинг руҳини кўтариш учун кийим алмаштириш хонасида айтадиган гапга асло ўхшамайди. Шогирдлар ҳурматига шуни айтиш лозимки, улардан биронтаси титрамади. Эҳтимол, Исо Масиҳ билан қабристонда ўтказган «машқ»лари хотираси ҳали янги эди. Исо Масиҳ шогирдлари билан яқиндагина «кўлнинг нариги қирғоғига, Гадара шаҳрининг яқинига етиб борди. Шунда жинга чалинган икки одам қабрлар орасидан югуриб чиқиб, Исони қаршилашди. Улар шунчалик ваҳший эдиларки, биронта одам у ердан ўта олмасди. Улар шундай деб бақиришди:

— Эй Худонинг Ўғли! Бизни тинч қўй! Сен бизга вақтидан олдин азоб бергани бу ерга келдингми?» (Матто 8:28–29).

Худонинг ердаги ҳузури – сон-саноқсиз, кўринмас, жинссиз, ёвуз, нопок руҳларда шундай фожиавий ва зудлик билан жавоб берадиган акс садо чақиради. Бу икки одам ёвуз руҳларга тобе бўлган ва натижада, «ниҳоятда ваҳший». Одамлар ўша ваҳшийларга дуч келиб қолмаслик учун қабристонни четлаб ўтардилар.

Аммо Исо Масиҳ четлаб ўтмади. Исо Масиҳ худди хўжайиндай келди. Шошиб қолган жинлар Исо Масиҳни бу ерда – мажусийлар тўнғизлари билан яшаётган шайтоннинг маконида кўришни асло кутмаган эдилар. Бу ерда, улар шу ерда макон топган эдилар. Яҳудийлар бундай жойларни четлаб ўтардилар. Аммо Исо Масиҳ эмас.

Жинлар ва Исо Масиҳ бир-бирлари билан таништиришларига муҳтож эмас эдилар. Жинлар Исо Масиҳ билан аллақачон тўқнаш келган эдилар ва матч-реванш талаб қилмаган эдилар. Жинлар ҳатто жангга киришмадилар ҳам. ≪Сен бизга вақтидан олдин азоб бергани бу ерга келдингми?≫ (Матто 8:29). Жинлар орқага тисариладилар. Жунжиб турадилар. Улар нима демоқчи? ≪Биламиз, охирида Сен бизнинг устимиздан тантана қиласан, лекин ўшангача бизни албатта шунчалик шафқатсизлик билан таъқиб қилишинг шартми?≫ Улар худди бошқарув ипи бўлмаган латта қўғирчоқ сингари, шалвираб қоладилар. Уларнинг илтимоси аянчли жаранглайди: ≪…— Агар бизларни қувиб чиқарадиган бўлсанг, унда чўчқа подасига юборгин≫ (Матто 8:31).

Исо Масиҳ рози бўлди. ≪…Боринглар≫, — дея Исо Масиҳ уларни қувади.

Ҳеч қандай дод-фарёд, афсунгарлик, маросим рақслари, сеҳр-жоду тутатқилари ва бошқа экзорцизм (жинларни ва бошқа ғайритабиий кучларни одамдан қувиш – таржимон изоҳи) йўқ. Биттагина қисқа сўз, холос. Коинотни Сўзи билан ушлаб турган Шахс жинларни қувиш учун бошқа нарсага муҳтож эмас.

            Жинлар шодиёна қилаётган бу олам–

            Бизни ҳалок қилиш учун таҳдид қилсам ҳам.

            Худонинг ҳақиқати бизда тантана қилади,

            Худо тайин қилганидек: ўз вақтида.

            Зулмат ҳукмдори нақадар ёвуз бўлмасин,

            Биз ундан асло қўрқмаймиз.

Охиригача биз бардош беришимиз лозим,

У ҳеч нарсага эриша олмас,

Ёлғиз Калом уни тор-мор этади3.

Эзгулик ва ёвузлик ўртасидаги кураш саноқли сонияга чўзилади, холос. Масиҳ – олов, жинлар эса – кемадаги каламушлар. Улар биринчи тўполонданоқ ўзларини бортдан ташлайдилар.

Исо Масиҳ мана шу асосий капиталдан бизларга жасоратга чек ёзиб беради: ≪...Танани ўлдириб, жонни ўлдира олмайдиганлардан қўрқманглар...≫ (Матто 10:28). Сиз Худонинг қалъаси гарнизонидасиз. ≪Ким бизни Масиҳнинг меҳр–муҳаббатидан ажрата олади? Азоб–уқубатми, изтиробми, қувғинми, очликми, яланғочликми, хавф–хатарми ёки қиличми? <...> … баландликлару чуқурликлар ҳам, яратилган ҳеч бир мавжудот бизни Раббимиз Исо Масиҳ шахсидаги Худонинг меҳр–муҳаббатидан жудо қилишга қодир эмас.≫ (Рим. 8:35, 39).

Жасорат – полиция томонидан хавфсизликни таъминлаш чоралари кучайганидан эмас, балки руҳий етукликка ўсишдан пайдо бўлади. Бунга Мартин Лютер Кинг намуна бўлиб хизмат қилади. У ўзига ёмонлик қилишни истаганлардан қўрқмасликни танлади. У 1968 йили учинчи апрель куни, теракт хавфи туфайли ерга қўнган самолётда бир неча соатни хатарни кутиб ўтказди. Ўша куни кечга бориб, у Мемфисда чарчоқни, очликни ҳис қилди, аммо қўрқувни эмас.

≪Бизни қийин вақтлар кутмоқда, — деди у ўз нутқида. — Аммо ҳозир у мен учун ҳеч қандай аҳамиятга эга эмас. Чунки мен чўққидаман. Мен тайёрман. Ҳар қандай одам сингари, мен ҳам узоқ яшашни истаган бўлардим. Узоқ умр кўриш, майли, ўз ҳолига. Аммо ҳозир бу мени ташвишга солмаяпти. Мен фақат Худонинг иродасини бажаришни истайман. Худо менинг чўққига кўтарилишимга имкон берди. Мен чўққидан узоқларга қараяпман. Мен ваъда қилинган ерни кўряпман. Эҳтимол, мен у ерда сизлар билан бўлмасман. Лекин бугун сизларга шуни айтмоқчиманки, биз халқ сифатида ваъда қилинган ерга борамиз. Ҳозир мен бахтлиман. Мени ҳеч нарса хавотирга солмаяпти. Мен ҳеч кимдан қўрқмайман. Кўзларим яқинлашиб келаётган Раббийнинг шуҳратини кўрди≫4.

Бир суткага етмасдан у жон беради. Аммо унга ёмонлик тилаган одамлар мақсадларига ета олмадилар. Улар Мартин Лютернинг ҳаёт нафасини тортиб олдилар, аммо жонини йўқ қила олмадилар.

Филип Гуревич, ўзининг совринларга сазовор бўлган, Руандадаги1994 йилдаги геноцид20 ҳақидаги китобида Томас деган одам тўғрисида ҳикоя қилади. Томас ўлимга маҳкум қилинган тутси қабиласидан эди. Томас – хуту қабиласидан бўлган, мачете21 билан қуролланган қотиллар қўлидан қутулиб қолган камчиликнинг орасида эди.

                  Томас менга ҳикоя қилишича, у бойскаутларда22

≪хавф-хатарга тик қарашни, уни ўрганишни, аммо ундан қўрқмасликни≫ ўрганган. Мени ҳайратга солган нарса шу эдики, хуту қабиласи билан унинг хавфли тўқнашувлари бир хил кўринишда ўтарди: унга ишга қайтишини буюрганларида, унинг ортидан аскарлар келганида, унга йўлакка ўтиришни буюрганларида, Томас ҳар доим бўйсинишдан олдин эътироз билдирарди. Қотиллар ўз қурбонларининг кўзларида қўрқувни кўришга ўрганган эдилар. Томас эса ўзини шундай тутардики, гўё унинг ҳаётига хавф солиш фикрининг ўзи англашилмовчилик туфайли келиб чиққан бўлиши мумкиндай таассурот қолдирарди5.

Агар сиз олдиндан ўзингиз қурбон бўлмасангиз, ёвузлар сизга зарар етказишларига имконлари кам бўлади. ≪ Одамдан қўрқиш тузоққа илинтиради, Эгамизга умид боғлаган эса хавф–хатардан холи бўлади≫ (Ҳикматлар. 29:25). Ёдга олайлик: ≪… У …фаришталарига амр беради,

Фаришталар ҳамма йўлларингни қўриқлайди...≫ (Забур 90:11). ≪… Қалъам Удир, шу боис қоқилмасман…≫. (Забур 61:7), ≪ Қудратли қояму паноҳим Удир≫ (Забур 31:7), ≪Қўрғониму бошпанам≫ (2 Шоҳ. 22:3). ≪ Эгам мен билан бирга, шу боис қўрқмайман. Инсонлар менга нима қила олади?!≫ (Забур 117:6). Шайтон Унинг ёнидан ўтмасдан, сизга яқинлаша олмайди.

Агар шайтон, барибир, бизгача етиб келса, бундай ҳолда биз нима қилишимиз керак? Ибронийлар 11-бобдаги зўравонлик азобларини ёки Борис Корнфельднинг фожиали ҳалокатини қандай қабул қилишимиз керак? Ёки чегарага яқинлашиб, Исонинг азоб-уқубатларини қандай тушунишимиз лозим? Кишанлар. Қамчилашлар.Тиканли тож. Михлар. Унинг ҳаётининг охирги лаҳзалари ана шулар билан таърифланади. Қамчи унинг пайларини суякларигача узиб, елкасига урилаётганини эшитяпсизми? Ўттиз тўққиз марта терининг шилинган жойини олдин ҳаво кесиб ўтади, кейин эт кесилади. Исо Масиҳ қўллари билан ёғочни маҳкам ушлаб олади, бирин-кетин ёпирилаётган шафқатсизлик тўлқинлари остида инграйди. Рим аскарлари Унинг бошига тиканли тож кийдирадилар, юзига урадилар, юзига тупурадилар. Исонинг елкасига хочнинг кўндаланг ёғочини ортадилар ва хочга михланадиган тепаликкача олиб боришга мажбур қиладилар. Бу ҳолат ўлимга ҳукм қилинган одам гильотина23 тиғини ўзи чархлаганига, дор сиртмоғини ўзига ўзи боғлаганига, ўзи ўтирадиган электр стулга симни ўзи улаганига ўхшаб кетади. Исо Масиҳ елкасида Ўзини қатл қиладиган қуролни олиб боради. Хоч.

Цицерон хочга михлашни «энг шафқатсиз ва жирканч қатл»6 деб атайди. Яхши тарбия олган римликлар орасида «хоч» сўзининг ўзи беадаб сўз, дунёвий давраларда ишлатилиши ножоиз сўз ҳисобланар эди. Рим аскарларининг ўзлари ватанга хиёнатдан ташқари, бошқа бирон айби учун хочга михлаш билан ўлдирилмаган. Бу номаъқул, шафқатсиз, тубан, ҳақоратли ўлим эди. Исо Масиҳ айнан шундай ўлимни танлади.

У ≪ Ўзини паст тутди. Итоаткорлик билан яшаб, ҳатто ўлимга, хочдаги ўлимга ҳам рози бўлди≫ (Флп. 2:8)!

Хотиржам жон бериш ҳам етарли бўлар эди. Унинг бир томчи Қони инсон зотининг гуноҳларини ювиши мумкин эди. Кон тўкиш, нафас олиш ва юрак уришини тўхтатиш мумкин, аммо буни тез амалга оширса бўлади. Юрагига қилич санчиш, бўғзига ханжар уриш ҳам мумкин. Наҳотки гуноҳни ювиш учун олти соат қийноққа солиш талаб қилинса?!

Йўқ бу керак эмас эди, аммо Унинг қийноқлар устидан тантана қилиши учун талаб қилинар эди. Исо Масиҳ бир марта ва тоабад зўравонлик устидан Ўз ҳокимиятини тасдиқлади. Ёвузликнинг ўзининг авжига чиқиш лаҳзалари бўлиши мумкин, аммо бу лаҳзалар қисқа бўлади. Худо Ўғлининг ҳар бир асаб толасини қийнаш, барча ўйлаб топилган азобларни бериш учун шайтон энг ярамас малайларини Унга қарши юборди. Барибир, ўлим ҳукмдори ҳаёт Раббийсини йўқ қила олмас эди. Осмонда бўлган энг Яхшиси, жаҳаннамда бўлган энг ёмонини олади ва умидга айлантиради.

Сизни бундай ёвузликдан халос қилиши учун Мен Худога ибодат қиламан. Худойим сизга Байрон Нельсон сингари узоқ умр ва хотиржам у дунёга кетишни ато қилсин. Агар шундай бўлмаса ҳам, агар сизга «Худо нафақат Масиҳга ишониш, балки Унинг учун азоб–уқубат тортиш шарафини ато қилган» бўлса (Флп. 1:29) ҳам, шуни ёдингизда тутингки, Худода ҳеч қандай дард беҳуда эмас.

Ўз эътиқоди учун ваҳшийларча ўлдирилган рус шифокори Борис Корнфельд ҳақида ўйлайлик: Шифокор вафот этган бўлса ҳам, унинг масиҳийлик гувоҳлиги яшамоқда. Ўша пайтда у билан суҳбатлашган мижоз унинг сўзларини бир умрга эслаб қолди.

Лагер шифохонасининг тинч палатасида, беморнинг тўшаги ёнида ўтирган шифокордан ҳамдардлик ва хотиржамлик таралмоқда. Шифокор Корнфельд иштиёқ билан масиҳийлик эътиқодига ўгирилганини айтиб беради, унинг сўзлари ишончи комиллик билан суғорилган. Беморнинг гоҳ ҳарорати кўтарилади, гоҳ эти увишади, аммо ақли-ҳуши Корнфельднинг сўзлари устида фикр юритиш учун етарли даражада тиниқ. Кейинчалик у, шифокорнинг овозида «сирли билим»ни ҳис қилганини ёзади.

Бу «сирли билим» бу ёш одамни ўзгартирди. У Корнфельд ваъз қилган Масиҳга имон келтирди ва кейинчалик буни ўз шеърларида шодиёна хитоб қилиб ифодалади:

Эй Борлиқ Худоси! Мен қайтадан имон келтиряпман!7

Бемор лагерда тирик қолди ва ўзининг маҳбус сифатидаги тажрибасини ёза бошлаб, ГУЛАГнинг даҳшатларини фош қилди. Бирин-кетиш фош қилишлар: ≪Иван Денисовичнинг бир куни≫, ≪Архипелаг ГУЛАГ≫, ≪Ёлғон бўйича яшамас≫. Совет коммунизмининг қулашини қисман унинг асарлари билан ҳам боғлайдилар. Агар Корнфельднинг азоб-уқубатлари бўлмаганида эди, у орқали имонга келган ёш йигитни – ёзувчи Александр Солженициннинг ёрқин истеъдодини биз ҳеч қачон билмаган бўлар эдик.

Инсон ниманики ёмонлик мақсадида қилса, Худо буни қайта-қайта яхшиликка ўгиради.

9-боб

Ўйинчоқ пуллар

Эй кичик сурув, қўрқманглар! Осмондаги Отангиз Ўз Шоҳлигини сизларга беришни маъқул топди.

Луқо 12:32.

в

ва

утром, в первые минуты после подъема. Приговорен-

ный к смерти, еще не окон

Яқинлашиб келаётган қиш олдида қўрқув

«Монополия» ўйини чемпиони сизнинг хонангизда ўтирибди. Ўйин тахтаси Майкл Фелпси24, қирғоқ йўлаги Пелеси. Ҳар куни эрталабдан кечгача у баскетбол зарбалари билан рақибларини «сўндиради», Сулаймон ҳарам аҳлини йиққани каби, уйлар, машиналар тўхташ жойлари ва ўйинчоқ пуллар йиғади. У ҳеч қачон қамоқхонага ўтирмайди, ҳар қандай кўнгилсизликларни четлаб ўтади, Иллинойс-авеню и Кентукки-авенюда қароргоҳлари бор. Агар «Форчун» журнали «Монополия»нинг 500 миллиардери рўйхатини эълон қилганида эди, бу йигит Воррен Баффетдан ҳам ўтиб кетган бўлар эди. Ундаги пул бошқа ҳеч кимда йўқ.

Унинг истаги шуки, сиз бу пулларни ақл билан инвестиция қилиб киритишга ёрдам беринг. Охир-оқибат, айнан шундай фаолиятлар учун сиз молиявий маслаҳатчисиз. Сиз акция ва дивидентларни яхши тушунасиз, нафақа жамғармалари, инвестиция фондлари, суғурта компаниялари билан ишлаш борасида бой тажрибага эгасиз. Аммо жамики тажрибангиз сизни бундай кутилмаган ҳодисага тайёрлай олмади. Бунга қарамасдан, бу одам қизил соққалар ва пласмассадан ясалган уйчалар солинган қопларни атрофига уйиб, қаршингизда ўтирибди. «Монополия»дан маблағ қўйиш керакмикан?

-Менинг 314 та парковкам, 244 та йўлим ва ғалтакни ип билан ўрагандек ер шарини ўраш учун етарли темир йўлларим бор.

У бу гапларни жиддий айтяптими? Сиз бор кучингиз билан хушмуомалаликни сақлашга ҳаракат қиласиз:

-Чамаси, сиз «Монополия»да бутун бир мулк ютганга ўхшайсиз.

У қўлларини кўксида чалкаштириб, кулимсирайди:

—Худди шундай. Ва сиз бу пулларни ишга солишингизни истайман. Менинг эса курсида ястаниб, бироз мазза қилиш даврим керди. Ҳозирча «Монополия»га яна кимдир эгалиқ қилсин.

Сиз яна унинг қопидаги ўйинчоқ пулларига ва яхшилаб боғланган кўчмас мулкига назар ташлаб, сиз вазминлигингизни йўқотасиз:

— Жаноб, сиз ақлдан озибсиз. Сизнинг бор пулингиз сариқ чақага ҳам арзимайди. Бу бойликларингиз ҳеч нарсага ярамайди. Сизнинг ўйинларингизни ҳисобга олмаганда, булар ҳеч нарсага арзимайди. Мени кечирасизу, сиз қандайдир аҳмоқона хатога йўл қўйибсиз. Тўғрисини айтганда, сиз тентаксиз.

Кучли гаплар. Агарда улар шу ҳолатда сизга ўринли бўлиб туюлган бўлса, қарашларингиз Худонинг нуқтаи назарига мос келади.

Шундан кейин у масал айтиб берди:

“Бир бой одамнинг даласи мўл ҳосил берибди. Бой кўнглида:

— Нима қилсам экан, ҳосилимни сақлашга етарли жойим йўқ–ку, — деб ўйлабди. Ниҳоят, у шундай дебди:

— Энди бундай қиламан: омборларимни бузиб, каттароқларини қураман. Ҳамма дон–дунларимни, бойликларимни ўша ерда сақлайман. Шунда ўзимга ўзим дейман: “Кўп йилларга етадиган мол–мулк тўпладим. Энди роҳатланаман, еб–ичаман, кайфу сафо қиламан.”

Аммо Худо унга шундай дебди:

— Эй нодон! Шу тундаёқ жонинг олинади. Йиғиб–терган мол–мулкинг энди кимга қолади?!

Ҳа, ўзи учун бойлик йиққан, аммо Худонинг назарида бой бўлмаган одамнинг қисмати шундай бўлади”. Лк. 12:16–21.

Эҳтимол, бу ер эгаси жуда ҳурматли одам бўлгандир. У зарар кўрмаслик учун етарлича идрокли, омадни кутиб яшаш учун мулоҳазали бўлгандир. Чамаси, у бойлигини ҳалол меҳнат қилиб тўплаган. У кимгадир зулм ўтказиб ишлатгани ёки алдагани ҳақида бирор сўз айтилмаган. Худо унга ато қилган тадбиркорлик лаёқатини у олтин инъомлар йиғишга йўналтирди ва бу соҳада муваффақият қозонди. Тўплаган ана шу мўл-кўл бойлиги орқали, Лафонтеннинг «Чигиртка ва Чумоли» масалидан керакли сабоқни чиқардим, деб ҳисоблади.

Ёдингизда бўлса керак: чумоли ёзнинг очиқ кунларида намунча ўлиб-тирилиб ишларкин-а, деб чигиртка ҳайрон бўларди.

— Намунча кучанасан, нимага ўтириб, мен билан валақлашмайсан?

Чумоли ўз ташвишларининг сабабини тушунтириб беради:

— Ахир, қишга озиқ-овқат ғамлаб қўйиш керак-ку. Дарвоқе, сенга ҳам шуни маслаҳат бераман.

Аммо чигиртка, меҳнат қилишдан кўра, ўйин-кулгини яхши кўрарди. Бири меҳнат қилаётган бир вақтда, иккинчиси кўнглини чоғ қилди. Қиш келгач, кучли бўрон кўтарилди, далалар яланғоч бўлиб қолди. Чумоли ёз бўйи меҳнат қилиб тўплаган донларини тановул қилар, чигиртка эса кўкрагига қуйидаги ёзув бор қоғозни осиб, йўл бўйида турарди: «Иш излаяпман. Қандай иш бўлса ҳам розиман. Ҳатто темирчиликни ҳам ўрганишим мумкин».

Исонинг масалидаги ўша бой асло чигиртканинг ҳолатида бўлишни истамаган эди. Бепул шўрвага навбатда туриш – у учун эмас. Аммо бундай навбат – биз учун ҳам эмас. Бизга кўпроқ омадли деҳқон ёқади. Тўғрисини айтганда, биз унинг муваффақиятларидан ўрганишни истаган бўлар эдик. У, мабодо, «Нафақага каттароқ ғалла омборлари» китобини ёзмаганмикин? Мабодо, у «Қандай қилиб омборларни бўшаб қолишдан ҳимоя қилиш мумкин –ўн иккита майда қадамлар» мавзусида семинар олиб бормайдими? Ўша омборларни тўлдирувчи масъулиятли режалаштиришнинг аъло намунасини намойиш қилмайдими?! Барибир, Исо Масиҳ унга масхарабозлар қалпоғини кийдирди. Қайси соҳада бу йигит ишни бузиб қўйди? Исо Масиҳ иккита гапда кўплаб олмошларни ва феълларни биринчи шахсда қўйиб, бизга буни тушунтиради. Масалнинг асосий қисмини ўқиб чиқиб, бу деҳқоннинг ҳиссиётлари асосида нима ётганига эътибор беринг:

«Мен нима қилсам экан, ўзимнинг ҳосилимни сақлашга етарли жойим йўқ–ку, — деб ўйлабди. Ниҳоят, у ўзича шундай дебди: “Энди мен бундай қиламан: ўзимнинг омборларимни бузиб, каттароқларини қураман. Ўзимнинг ҳамма дон–дунларимни, бойликларимни ўша ерда сақлайман. Шунда ўзимга ўзим дейман: “Кўп йилларга етадиган мол–мулк тўпладим. Энди роҳатланаман, еб–ичаман, кайфу сафо қиламан.” Луқо 12:18–19, таъкид - М. Л.

Бу бой одам деворлари ойнаванд қасрнинг катта бўм-бўш залида истиқомат қилади. У тўрт томонга – шимолга, ғарбга, жанубга ёки шарққа қараганда, ҳамма ёқда битта одамни – ўзини кўради. Мен. Меники. Менга. Мен. Меники. Менга. Мен. Мен. Ҳеч қачон «улар» эмас. Ҳеч қачон «сен» эмас. Фақат «мен». Ҳатто у «сени» деб айтганда ҳам, ўзига ўзи мурожаат қилади. “Кўп йилларга етадиган мол–мулк тўпладим. ...кайфу сафо қиламан.”

У ўзига ўзи қулоқ солади. У фақатгина еб-ичиш ва роҳатланиш учун етарлича мол-мулк тўплади. У курортга кўчиб ўтади, шаҳар ташқарисидаги гольф ўйнаш даласи ёнидан бешта ётоқхонаси бор ҳашаматли уй сотиб олади. У нарсаларини машинадан туширади, банк ҳисоб рақамларини текширади, плавкасини кияди ва орқа ҳовлидаги бассейнга бориб шўнғийди. Афсуски, у бассейнни сувга тўлдиришни унутган экан. Бассейн тубидаги бетонга пешонаси билан урилиб ва Худонинг тахти олдида кўзини очиб, тушундики, унинг ҳамма ютуқлари бу ерда ҳеч кимни ҳайратга солмайди. «Эй нодон! Шу тундаёқ жонинг олинади. Йиғиб–терган мол–мулкинг энди кимга қолади?!» (Луқо 12:20).

Нодон бой тўғри манзилга мурожаат қилмаган эди («Ўзига ўзи шундай дебди»), бунинг устига, нотўғри савол берди («Нима қилсам экан?»). Унинг хатоси режалаштирган ишларида эмас эди, балки унинг режаларида Худога ўрин йўқлигида эди. Исо Масиҳ бу одамнинг бойлигини эмас, балки манманлигини; фикрлари йўқлигини эмас, балки бу фикрларда Худонинг йўқлигини танқид қилди. У ўз бойлигини тўғри манзилга йўналтириши мумкин эмасмиди(яъни Худога)? Саволни тўғри бериши мумкин эдими(«Эй Худойим, Сен нима қилишимни истайсан?)?

Бойлик йиғиш — қўрқувдан ҳимояланиш учун ниҳоятда кенг тарқалган усулдир. Биз ишимиздан маҳрум бўлишдан, тиббий суғуртани йўқотишдан, нафақадан маҳрум бўлиб қолишдан қўрққанимиз туфайли, очкўзлик билан мулк тўплай бошлаймиз, чунки мол-мулкимиз қанча кўп бўлса, шунчалик ҳимоя қилинганмиз, деб ўйлаймиз. Ана шундай хавфсирашлар Бобил минораси қурувчиларини ҳаракатга келтирган эди. Тўфондан кейин ер юзига тарқалиб кетаётган халқ мудофаа доирасига ўз юк араваларини қўйишга қарор қилган эди. ≪Кейин одамлар айтдилар: “Келинглар, ўзимиз учун шаҳар қурайлик, шаҳар минорасининг чўққилари осмонга тегиб турсин. Шу тариқа ном таратайлик. Акс ҳолда, биз бутун ер юзига тарқалиб кетамиз≫ (Ибтидо 11:4).

Бу сўзларда сизга қўрқув эшитиляптими? Улар тарқалиб кетишдан, бир-ажралишдан қўрққан эдилар. Улар Худога мурожаат этиш ўрнига, моддий бойликларга мурожаат қилдилар. Улар бойлик йиғиб, тахлайвердилар, жамғариб, қуравердилар. Бобилликларнинг ҳаракатлари ҳақидаги хабар осмонгача етиб борди, бу душманларини улардан узоқроқ туришга мажбур қилар эди. Бобилнинг шиори қуйидагича эди: «Қанча кўп жамғарсанг, шунча кўп ишончли ҳимояланган бўласан». Шундай қилиб, улар йиғавердилар. Улар тошларни уйиб ташладилар, қоришма билан тошни тахладилар, ғишт тердилар, нафақа жамғармасини, инвестиция жамғармалари акцияларини ва банкда ҳисоб рақамларини очдилар. Улар нафақадан, мол-мулкдан, кўчмас мулкидан ғарамлар кўтардилар. Уларнинг моддий таъминланиш минораси шунчалик баланд бўлиб кетдики, миноранинг энг тепасига қарамоқчи бўлган одамнинг бўйни оғриб қолар эди.

—Мана, энди биз ҳимояланганмиз! —деб эълон қилди улар, очилиш маросими тасмасини қирқар эканлар.

- Йўқ, унчалик эмас, —деди Худо. Бобилдаги оломон тўпи ҳар бири ўзига тегишли нарса ҳақида гапираётган одамлар тўдасига айланди. Гўё таржимонларнинг бутунжаҳон иш ташлаши, яъни забастовкаси вақтида БМТ ассамблеясига ўхшаб кетарди. Худо бугун ҳам ана шундай аниқликлар киритмайдими? Биз дивидентларга солиқ солиш тизимини яратамиз, чекланган масъулиятга чекловлар киритамиз. Даромад ва жамғармаларга шунчалик ишонамизки, бизнинг кайфиятимиз биржа курси билан бирга сакрайди. Кейин эса, «Катрина» бўрони сингари, инқирозлар ва иқтисод қулашлари содир бўлади ва бутун тарих қайтадан такрорланаверади.

2008 йил октябрь ойидаги иқтисод қулаши вақтида Стамфордда (Коннектикут штати) бир одам, банкни портлатиб юборишини айтиб таҳдид қилган эди. У 2 миллион долларидан 500 мингини йўқотиб, банкка қурол кўтариб келмоқчи бўлди ва зарурат бўлса, ҳеч қандай айби бўлмаган гаровга олинган одамларни ўлдиришга қарор қилди1. Гўё ўқ ёғдириш унинг зарарини қоплайдигандай. Қўрқув ҳеч қачон мантиғи билан шуҳрат топмаган.

Агар Худо бўлмаганида эди, йиғилган бойликларга умид қилиш ишончсиз келажак қаршисида ягона фойдали восита бўлган бўлар эди. Аммо Худо бор. Худо унинг фарзандлари пулга ишониб қолишларини истамайди. Бойларнинг ақлсизлигига У «хавотирланманглар» деган минглаб даъват билан жавоб беради. «…тирикчилигингиздан хавотир олиб, нима еймиз, устимизга нима киямиз, деманглар» (Луқо 12:22), «Нима еймиз, нима ичамиз, деб ташвишланиб безовта бўлманглар» (Луқо 12:29).

Моддий жамғармага бой, руҳий интилишлари эса қашшоқ бўлган бой деҳқон йўлидан юрманглар. ≪ Эй кичик сурув, қўрқманглар! Осмондаги Отангиз Ўз Шоҳлигини сизларга беришни маъқул топди≫ (Луқо

12:32). Бу Исо Масиҳ бизни «кичик сурув» деб атаган ягона ҳолатдир. Чўпоннинг бундай ғамхўрлиги бизнинг озиқ ҳақидаги ташвишларимиз туфайли айтилган.

Биз бир марта Уэльсдаги Қоратоғда бир маҳаллий чўпон аёл билан отда кетаётган эдик. Кўм-кўк водийни бир тутам пахтадай ўтлаётган қўйлар тўлдирган эди. Тез орада, уларнинг биттаси ҳақиқий тузоққа тушиб қолганини кўрдик. Нотекис йўлдаги чуқурликка қўй оёғи осмонга бўлиб йиқилиб тушган ва чиқа олмаётган эди.

Чўпон аёл қўйни кўриб, отдан тушди ва менга қараб кулди:

— Унча ақлли эмас бу жониворлар.

Қўй чўпон аёлнинг ёрдамида чуқурдан чиқиб, ўйноқлаб югуриб кетди.

Бизлар ҳам унча ақлли жонзотлар эмасмиз. Аммо бизнинг Чўпонимиз бор, У бизни яна оёққа қўяди. У яхши Чўпон сифатида бизни овқатсиз, бошпанасиз қолдирмайди.

«Мен ҳам ёш эдим, энди кексайдим,

Солиҳларнинг тарк этилганини,

Уларнинг зурриёти нон тилаганини кўрмадим» (Забур 36:25). Бундай эслатмани эшитиш нақадар қувончли! Уй қарзни тўлаш учун сотилганда, нафақа жамғармаси ғойиб бўлганда, бизга Чўпон керак бўлади. Масиҳ қиёфасида бизнинг Чўпонимиз бор. У бизга Шоҳликни беришни лозим кўрди.

Сахийлик Худонинг ижодини тавсифлайди. Муқаддас Битикнинг биринчи саҳифалариданоқ Худо сахий Яратувчи сифатида кўз олдимизда гавдаланади. У ҳамма нарсани – юлдузларни, ўсимликларни, қушларни, ҳайвонларни мўл-кўл қилиб яратган. Ҳар бир инъом кўп сонда ва бошқаларнинг қуршовида намоён бўлган. Худо Одам ато ва Момо Ҳавони мана шу «мўл-кўллик литургиясида»2 яратиб, уларга ҳам намунага риоя қилишни амр беради: «Ували–жували бўлинглар, ер юзини тўлдириб, итоат эттиринглар» (Ибтидо 1:28).

Оламни хасис Скруж эмас, балки Худо яратган.

103-санода, сахийлик билан инъом қилинган ижод куйланади ва Худонинг кўплаб баракалари санаб ўтилади. Булар: осмон ва ер, сувлар ва булоқлар, ўсимликлар, қушлар, тоғ кийиклари, шароб, зайтун мойи, нон, одамлар ва шерлардир. Худо ҳамма учун ғамхўрлик қилади:

≪… Сон–саноқсиз яратилганлар билан тўла,

Катта–кичик жониворлар бор.

Эй Эгам! Ўз вақтида ризқимизни берсин, дея

Уларнинг ҳаммаси Сенга кўз тикади≫ (Забур 103:25, 27).

Худо беради. Худо Ўзининг ҳадялари билан буюк. У Буюк Боқувчи, ҳар қандай бараканинг Манбаидир. У ҳайратда қолдирадиган даражада сахий ва мутлақо ишончли! Муқаддас Битикда такрорланадиган гувоҳликлар ва кўрсатмалар аниқ: Худо ҳамма нарсанининг Эгаси. У бизга ҳамма нарсани беради. Бойлигингизга эмас, Унга ишонинглар!

      Бу дунёда бойлик топган биродарларга айт, мағрурланмасинлар, бевафо бойликка умид қилмасинлар. Аксинча, умидини Худога боғласинлар. Худо бизга ҳамма нарсани хурсанд бўлишимиз учун саховат билан беради. Уларга буюр, яхшилик қилсинлар, хайрли ишларга бой, сахий, очиқ қўл бўлсинлар. Шунда улар асл хазина тўплаб, келгуси дунё учун ўзларига мустаҳкам замин яратган бўладилар, ҳақиқий ҳаётга эришадилар.

1 Тим. 6:17–19.

Сиз ҳам «ҳозирги асрнинг бойлари»данмисиз? Агар бу китобни ўқишингиз учун маблағангиз ва маълумотингиз етарли бўлса, демак, бойсиз. Дунё аҳолисининг ярми: уч миллиарддан кўпроғи – кунига икки ярим доллардан кам маблағга кун кечирмоқда3. Агар даромадингиз юқорироқ бўлса, сиз яхши таъминланган одам ҳисобланасиз ва бойлигингиз икки карра ортиқ ҳушёрликни талаб қилади.

≪Мусибатлар баъзан инсон учун оғир кечади, — деб ёзган эди

Томас Карлейль, — аммо муваффақиятларни кўтаришга қодир битта одамга мусибатларга бардош берадиган юзлаб одамлар тўғи келади≫4. Кўп бойлик қанчалик арзимас бўлмасин, Худони инсонга қоронғулаштириб кўрсатиши мумкин. Қашшоқликдан такаббурликка олиб борадиган, олдиндан айтса бўладиган йўл мавжуд. Камбағал ибодат қилади ва меҳнат қилади, Худо унинг ибодатини эшитиб, унга барака юборади. Камтар одам бойиганидан кейин Худони унутади. Художўй камбағал такаббур бойваччага айланади. Худо Хўшея орқали айтганидай,

≪ Сени боққанимда қорнинг тўйди,

Қорнинг тўйгач, манман бўлиб кетдинг,

Шу сабабдан сен Мени унутдинг≫ (Хўшея 13:6).

Такаббур бойвачча Худонинг ҳукми остида қолади. Биз буни қандай қилиб четлаб ўтишимиз мумкин? Муваффақиятни қандай қилиб кўтариш мумкин?

Димоғдор бўлманг… «Бойликларимга қандайдир алоқам бор», деб бир лаҳза бўлса ҳам ўйламанг. Муқаддас Битикда бир нарса ҳақида аниқ қилиб айтилган: Сизнинг акцияларингиз, қоп-қоп олтинларингиз, нафақа жамғармаларингиз – сизники эмас.

Осмон ва фалак тоқи, ер юзи ва ундаги ҳамма нарса Эгангиз

Худоникидир.

Қонунлар 10:14.

Эй Эгамиз! Сен буюк, қудратли, шуҳратли, салобатли ва улуғдирсан. Зотан, еру осмондаги барча нарса Сеникидир. Эй Эгамиз! Сен Шоҳсан. Сен ҳар нарсадан юксаксан.

1 Солнома. 29:11.

Сарвари Оламнинг каломи шудир: “Кумуш Меники, олтин ҳам Меникидир”.

Хаггай 2:8.

Исонинг масалидаги ақлсиз бой буни тушунмади. Исо Масиҳ Маъбадда учратган доно аёл ўша ақлсиз бойдан тамомила фарқ қиларди. ≪Бир камбағал бева аёл ҳам келиб, қиймати бир тийинга тўғри келадиган икки чақа ташлади.

Шунда Исо Масиҳ шогирдларини ёнига чақириб деди:

— Сизларга чинини айтайин, бу камбағал бева аёл хазинага пул ташлаганларнинг ҳаммасидан ҳам кўпроқ ташлади. Чунки бойларнинг ҳаммаси ўзларининг ортиқча пулларидан эҳсон қилдилар. Бу аёл эса камбағаллигига қарамасдан, ўзининг бор-йўғини, рўзғорига ишлатиладиган ҳамма пулини ташлади≫ (Марк 12:42–44).

Камбағал кампирнинг охирги қора чақаси қолган эди, бу пулга нон сотиб олиш ўрнига, пулни Худога қайтариб берди. Волл-стритнинг молия ишлари бўйича маслаҳатчилари бундай сахий қурбонликларни қисқартиришга ундаган бўлардилар. Аслида, молия ишлари маслаҳатчилари ғалла омборларининг ҳажмини кенгайтирган қурувчини идроклилик учун мақтаган бўлардилар, бу кампирни эса исрофгарчилиги учун айблаган бўлардилар. Исо Масиҳ эса аксинча иш тутди. У учун бор маблағини Худога қурбонликка тиккан камбағал кампирнинг хатти-ҳаракати инвестиция сиёсатининг буюк намунаси бўлди!

Худо бизларни вақтинчалик бойликка умид қилмасликка даъват қилади. Инглизча таржималардан бирида айтилганидай, бойлар: «Бу дунёда бойлик топган биродарларга айт, мағрурланмасинлар, чайқалиб турадиган ва вақтинчалик бўлган бойликка умид қилмасинлар» (1Тим.6:17). Пул – ишончсиз таянчдир. АҚШнинг иқтисоди 1984 йилдан 2001 йилгача ўн марта рецессияни бошдан кечирди. Бу иқтисодий пасайишлар ўртача ўн ойлар давом этди ва бир неча миллиардлаб зарарларга олиб келдилар5. Ҳар беш йилда, иқтисодиёт унга ишонганларни тақдир ихтиёрига ташлар эди ва янги номзодларга диққатини қаратар эди. Ўз хотинлари билан шундай муносабатда бўлган эркак ҳақида сиз нима деган бўлардингиз? Эллик йил давомида, тўққиз нафар турли хотинларга хиёнат қилган эрни сиз қандай таърифлаган бўлар эдингиз?

Унинг ўнинчи хотинини сиз нима деб атаган бўлардингиз? Ақлсиз деб атаган бўлардингиз. Ўз ҳаётини пулга ишониб топширадиган одамлар ақлсиз одамлардир. Улар ўзларини алдовчи ва беқарор антиутопия ақлдан оздиришига маҳкум қиладилар. Сиз қачонлардир «хасислик» ва «етишмовчилик» сўзлари бир-биридан биргина ҳарф билан фарқ қилишига эътибор берганмисиз? (инглиз тилида. – таржимон изоҳи).

Бу икки сўз нима учун қофияланишини Боб Россел тушуниб етди. Мана, унинг ажойиб ҳикояси:

            Бир неча йил олдин бизнинг оиламиз «Монополия»да ўйнаш                   учун жойлашиб олди. Мен бир неча омадли юриш қилдим.

Биринчи турда Иллинойс-авенюга ва машина тўхташ жойига кириб, уларнинг иккаловини ҳам сотиб олдим. Кейин буларга Индиана-авенюни ва йўлни қўшиб олдим. Кимдир бу йўлга адашиб кириб қолса, уни ғажиб ташлаган бўлардим. Мен тўртала темир йўлни ҳам сотиб олдим. Мен энди уйлар ва меҳмонхоналарнинг эгаси бўлиб қолдим. Мен юзимдаги такаббурларча жилмайишга барҳам бера олмасдим. Шунчалик пулим кўпайиб кетдики, бир қисмини алоҳида заҳира тўпига қўйдим. Қолганларнинг ҳаммаси ўзларининг озгина долларларини ҳисоблар, мен эса юз минглаб долларнинг эгаси эдим!

Ниҳоят, кечаси соат бирларда ҳамма ютқизди, мен эса ғолиб             бўлдим! Улар стол атрофидан бирор табрик сўзисиз турдилар             ва ухлашга отландилар.

            — Эй, тўхтанглар, — дедим мен. — Ўйин жиҳозларини                         йиғиштириш керак-ку.

            Улар менга шундай жавоб бердилар:

            — Булар ғалабанг учун сенга рағбат. Яхши ётиб тур!

            Мен стол ёнида ёлғиз қолдим. Меҳмонхоналарим, қўлга                         киритган ҳамма бойликларим, ҳамма пулларим ҳеч нарсага                   арзимаслигини тушуниб етдим. Мен жиҳозларни йиғиштириб,                   қутиларга солдим, қутини ёпиб, полкага қўйдим. Мен                         зинапоядан кўтарилиб, совуқ тўшагимга бордим. Хотиним                   менга демади: «Биласанми, мен сен билан фахрланаман.                         Сен жуда омадли инвесторсан. Бизлар сени ҳеч қачон енга

олмаймиз. Сенинг ўзинг «Монополия»нинг бегисан».

У бор-йўғи юзимдан чўпиллатиб ўпиб, тескари ўгирилди6.

      Бу хатони Боб ўйинда қилгани учун унинг омади чопди. Бошқа кўплаб ҳолларда эса воқеликдаги ҳаётда хато қиладиганларнинг кўпчилиги омадли бўлмайди.

Биронтаси бойиб кетганда,

Уйининг ҳашамати ошиб кетганда,

Ваҳимага тушма!

Оламдан ўтганда, у ўзи билан ҳеч нарса олиб кетмайди,

Бойлиги ҳам унинг ортидан қабрга эргашиб бормайди.

Ҳаётлигида ўзини бахтиёр ҳисоблайди,

Ошиб–тошиб яшагани учун

Кўплар унга ҳамду сано айтади.

У ҳам ота–боболари ёнига кетади,

Улар каби ёруғликни бошқа кўрмайди.

Бойлиги бўла туриб ақлсиз бўлганлар

Ўладиган жонзотга ўхшайдилар.

Забур 48:17–21.

Худо ҳамма нарсанинг эгасидир ва бизнинг бахт-саодатимиз учун У ҳамма нарсани беради. У биз учун, Ўзининг кичик суруви учун олийжаноб Чўпон. Мол-мулкингизга эмас, балки Унга суянинг. Қашшоқлик қўрқувини фаровонлик хотиржамлигига алмаштиринг. Камроқ йиғинг, кўпроқ бўлишинг. Сиз «мурувват қилинг, яхши ишларингиз билан бойинг, сахий ва дилкаш бўлинг». Ана шулар муҳим.

Энг муҳими, яқинлашиб келаётган қишдан қўрқув барҳаёт Худога ишонч билан алмашсин. Ниҳоят, бу «Монополия»нинг тош соққаси, холос. Ўйин тугагач, ҳамма жиҳозлар қутига қайтиб тушади.

                  10- боб

            Ўлимигача қўрққанлар

— Юрагингиз сиқилмасин. Худога ишонинг, Менга ҳам ишонинг! «…»Мен бориб сизларга жой тайёрлайман–у, сизларни Ўзим билан олиб кетгани келаман. Токи Мен бўлган жойда сизлар ҳам бўлинглар.

Юҳанно 14:1, 3.

      Ҳаётнинг сўнгги лаҳзалари олдидаги қўрқув

Бир куни мен тушимда бир одамни кўрдим: у ғижимланган шляпа ва вильвет костюм кийиб олган эди. У Индиан Жонснинг академик вариантидек кўринар эди: ияги кенг, қарашлари самимий. У дафн маросимларини канда қилмайдиган одам эди. Чамаси, мен ҳам шундай бўлиб қолган эдим, чунки тушимда бир дафн маросими бошқасига ўрин берар эди: дафн маросими ўтказиладиган заллар, ибодатхоналар, қабристон. У одам бошидан шляпасини асло ечмасди. Мен ундан нимага шляпа кийишини сўрамадим, фақат нима учун доимо дафн маросимларида бўлиши билан қизиқдим.

— Мен одамларни ўзларининг абадий уйига олиб кетиш учун келаман.

Уйғоқ бўлганимда эди, бу гап учун ФБРга қўнғироқ қилган бўлардим, токи махсус одамлар бу шахснинг алоқаларини текшириб кўришсин. Лекин бу туш эди, тушда эса ҳар қандай ғайритабиий ҳодисалар бўлиши мумкин. Шунинг учун мен буни ковлаштирмай қўя қолдим. Мен унинг мижозлари рўйхати қаердан келганини ҳам, уларни ташиш усули ҳақида ҳам сўрамадим. Менинг хаёлимга, вилвет костюмда ва ғижимланган шляпадаги одамни дафн маросимларида кўриш ғалати-я, деган фикр ҳам келмади. Аммо мен гавжум кўчада унга дуч келганимда, ҳайрон қолдим.

Тасаввур қилинг: сиз Шукроналик куни бўладиган парадда ёки Тўртинчи июль байрами тантанасидасиз. Кўча одамлар билан тўла.

— Сизни бу ерда кўраман, деб ўйламаган эдим, — дедим унга.

У жавоб бермади.

Шу ерда дўстларимдан бири турганини кўриб қолдим. У яхши одам, ёши ўтиб қолган, сўққабош, соғлиғи ҳам яхши эмас эди. Бирдан вильвет костюмда ва ғижимланган шляпадаги одам нимага бу ерда турганини тушундим.

—Сиз менинг дўстим ортидан келган бўлсангиз керак.

— Йўқ.

Кейин тушимда фақат тушда бўладиган ҳодиса юз берди. Мен ва нотаниш одамдан бошқа ҳамма қаёққадир ғойиб бўлди. Шовқин-суронли йўлак кимсасиз кўчага айланиб қолди. Кўча шундай осуда эдики, мен қуйидаги гапни эшитмаслигим мумкин эмас эди:

— Макс, мен сени олиб кетгани келдим.

Ғалати-ю, мен қаршилик қилмадим, эътироз ҳам билдирмадим, қочиб кетишга уринмадим. Аммо мен илтимосимни айтдим. У илтимосимни бажаришга рози бўлгач, бирдан кўча одамларга тўлиб кетди. Мен эса ҳамма билан хайрлашгани бир одамдан бошқасига боравердим. Мен ҳеч кимга фаришта ва унинг шляпаси ҳақида, қаёққа кетаётганим ҳақида айтмадим. Одамлар, эртага яна кўришамиз, деб ўйлардилар.

Мен эса ҳақиқатни билардим, шунинг учун олам бирдан янада ҳақиқийроқ бўлиб қолди. Гўёки ҳаёт объективи нишонга йўналтирилмаган эди, уни созлагандан кейин эса манзара ўта тиниқлашди. Хатолар ва хафагарчиликлар унутилган эди. Биринчи ўринга севги чиқди. Мени шафқатсиз танқид қилган одамга қўлимни чўздим. Қашшоқ одамга ҳамён совға қилдим. Ниҳоятда қуруқ ва ниҳоятда жиззаки одамлар билан қучоқлашиб кўришдим. Яқинларимга, хотинимга ва фарзандларимга мен билан бирга ибодат қилишларини таклиф қилдим. Бундан оддий ибодат ҳаётимда бўлмаган. Имонда қаттиқ туриш. Масиҳга ишониш.

Шу пайт тушим ниҳоясига етди. Мен уйғониб кетдим. Тушимда кўрганларимдан ёдда қолганларини бир соат давомида қоғозга туширдим.

Узоқ йиллар бу тушим қалбимда чуқур из қолдирди. Яхши кўрган қўшиғимни эшитаверганимдай ёки яхши кўрган свитеримни қайта-қайта кийганимдай, ўша тушимни эслайвераман. Бошқа тушларимни ҳам шунақа эслаб тураман, деб айта олмайман.       Аммо бу тушим шуниси билан алоҳида ажралиб турадики, у чуқур истагим– ўз ўлимимни қўрқувсиз қарши олиш билан ҳамоҳангдир, бу сизга тушунарли бўлиши мумкин. Қўрқувсиз, жангсиз ўлиш…умуман олганда, табассум билан ўлсам яхши бўларди.

Нима, шундай бўлиши мумкин эмасми? Кимдир шундай ўйлайди. Аристотель, ўлимдан ҳамма нарсадан кўра кўпроқ қўрқиш керак, деб айтган эди, чунки «ўлим ҳамма нарсанинг хотимасидир»1. Жан Поль Сартр ≪Ўлим ҳаётни ҳар қандай мазмундан маҳрум қилади≫2 деб таъкидлаган эди. Роберт Грин Ингерсолл25 –Американинг энг ашаддий агностикларидан бири – акасининг дафн маросимида тасалли берадиган бирон сўз топа олмаган эди. У шундай деган эди: ≪Ҳаёт – икки абадийликнинг совуқ ва яланғоч тоғ чўққилари ўртасидаги тор водийдир. Биз уларнинг маҳобати ортидан қарашга беҳуда ҳаракат қиламиз≫3. Француз файласуфи Франсуа Рабленинг пессимистик нуқтаи назари ҳам Антарктида музликлари совуғини олиб келади. Унинг сўнгги сўзи шундай жумла бўлган эди: ≪Мен буюк «Балки»га кетмоқдаман≫4. Шекспир ўз Гамлетининг оғзи билан ўлим ҳақида энг зулматона оҳангда гапиради:

      Ўлимдан кейинги номаълумлик қачон,

      Ҳеч ким қайтиб келмаган

Мамлакатдан қўрқиш…5

Қанчалар ғамгин, юракни эзадиган нутқ! Ўлим бор–йўғи «ҳамма нарсанинг охири», “яланғоч тоғ чўққиси» ва “буюк балки” бўлгач, ким ҳам қўрқувсиз ўлиши мумкин?! Аммо файласуфлар ниманидир назардан қочирган бўлсаларчи? Айтайлик, ўлим улар ўйлаган ҳамма нарсадан фарқ қилади: лаънат эмас, балки ўтишдир; ундан қочиш керак бўлган кулфат эмас, балки ортидан бурилиш керак бўлган бурчакдир. Қабристон танани еб-битирадиганларнинг мулки эмас, балки бир куни: “Эй тупроқ остида ётганлар, қўзғалинг, Шодликдан ҳайқиринг!” (Ишаё 26:19) деб эълон қиладиган жонларни Сақловчининг макони бўлсачи?!

Масиҳнинг ваъдаси шундай: ≪Юрагингиз сиқилмасин. Худога ишонинг, Менга ҳам ишонинг! Отамнинг уйида маскан кўп. Шундай бўлмаганда эди, сизларга буларни айтиб ўтирмаган бўлардим. Мен сизларга жой тайёрлагани кетяпман. Мен бориб сизларга жой тайёрлайман–у, сизларни Ўзим билан олиб кетгани келаман. Токи Мен бўлган жойда сизлар ҳам бўлинглар≫ (Юҳанно 14:1–3).

Масиҳнинг сўзлари биз учун тасалли бўлиб жаранглайдиган бир вақтда, биринчи асрда тингловчилари учун улар инқилобий туюлар эди. У ҳеч ким ўйлашга ҳам журъат қила олмаган, тасаввур қилишга ҳам журъат қилмаган қаҳрамонлик кўрсатишга ваъда берган эди. У ўликлардан тирилади ва Ўз издошларини қабрлардан олиб чиқади.

Анъанавий яҳудийлик динида тирилиш борасида турли фикрлар бор эди. ≪Чунки саддуқийлар қиёматни ҳам, фариштани ҳам, руҳни ҳам йўқ дейдилар. Фарзийлар эса буларнинг ҳаммасини тан оладилар≫ (Ҳаворий. 23:8). Саддуқийлар учун ўлим – ақл бовар қилмас ҳалокат, Шеўлга, яъни жаҳаннамга ўтиш эди. Ҳеч қандай нажот йўқ, умид йўқ, афв этиш йўқ. ≪Ҳаёт бўлганлар ҳеч бўлмаса ўлишларини биладилар, марҳумлар эса ҳеч нарсани билмайдилар≫ (Воиз 9:5).

Фарзийлар тирилишга ишонардилар, аммо бу тирилиш танада эмас, балки буткул руҳда эди. ≪Битикларда янги ҳаёт учун пайғамбарларнинг танада тирилиши ҳақида ғоялар йўқ эди. … …Иброҳим, Исҳоқ ва Ёқуб яҳудийларнинг кўзлари олдида қанчалик кўкларга кўтарилмасинлар, улар ўликдан тириладилар, деб ҳеч ким ўйламас эди≫6.

Қадимги юнон фалсафасида тимсоллар бошқа, аммо бу фалсафа ҳам ўша умидсизликка олиб боради. Қадимги юнон харитасида ўлим мамлакати қайиқчи Хорон юрадиган Стикс дарёси эди. Хорон ўлганларнинг жонини дарё орқали олиб ўтар, танасиз руҳлар, соялар ва шарпаларнинг зулмат шоҳлигига олиб келар эди.

Исо Масиҳ оламга келган саҳна ана шундай эди. Аммо беқарор шубҳалар ботқоғига келганда, У мустаҳкам кўприк қурди. У ўлимдан кейинги ҳаётнигина эмас, балки яхши ҳаётни ваъда қилди.

≪Отамнинг уйида маскан кўп… Мен бориб сизларга жой тайёрлайман–у, сизларни Ўзим билан олиб кетгани келаман≫. Аниқроғи, биз – Ғарб одамлари, никоҳга оид удумларни ҳис қилмаймиз, аммо тўй кўйлагингизни гаровга беришингиз мумкинки, Исонинг тингловчилари буларни пайқаганлар. Куёвнинг келинга ваъдаси айнан шундай бўлган эди. Куёв иккала томондан ота-оналарнинг рухсатини олиб, келинга уй қургани отасининг бошпанасига қайтиб келар эди. У “жой тайёрлаши” керак эди.

Исо Масиҳ сиз учун ҳам шундай қилишга ваъда бериб, дафн маросимини тўй сингари умид манбаига айлантиради. Унинг назарида, қабристондаги дафн маросими жамоатдаги никоҳ маросими каби ҳаяжонли воқеага айланиши керак.

Бизда тўйга тайёргарлик тугаётганида, бу фикр оиламизда ҳам ўз акс садосини топмоқда. «Бизда» сўзини мен умумлашган маънода ишлатяпман. Деналин ва қизимиз Дженна тўйга тайёрланяптилар. Мен фақат табассум қиляпман, бош ирғитяпман ва чекка имзо чекяпман. Уйимиз тўй либослари, тўй тортлари, тўй меҳмонлари ва тўй зиёфатлари ҳақидаги гаплардан ғувилламоқда.

Тўй куни белгиланган, жамоат танланган, ҳаммамиз қалб тўригача ҳаяжондамиз. Тўй — қувончлар даракчиси!

“Худди дафн маросимига ўхшаб”, - дейди Исо. Униси ҳам, буниси ҳам бизнинг янги исмимиз ва янги уйимиз бўладиган, ҳаётимизнинг янги даврига ўтганимизни белгилайдиган босқичдир. Куёв қўлларида келинни олиб келади. Исо Масиҳ — бизнинг Куёвимиз. ≪Сизларни Ўзим билан олиб кетгани келаман≫. У сизни қурбонгоҳда кутади. Сизнинг заминдаги ҳаётингиздаги охирги шуъласи — Унинг яқинлашиб келишининг биринчи шуъласидир.

Аммо Исо Масиҳ Ўз ваъдасини бажаради, деган ишонч бизда қаердан пайдо бўлиши мумкин? Унинг сўзлари соф назмий тимсол ёки бўм-бўш бидъатга қараганда каттароқ нарса эканига бизда қандай кафолат бор? Биз Яҳудиянинг овлоқ жойидаги дурадгорнинг қўлларига ўзимизнинг самимий ишончимизни топширишга журъат қиламизми? Жавоб Йерусалим қабрда. Агар Исонинг қабри бўш бўлса, Унинг ваъдалари пуч эмас. Қани, кўрайлик-чи, ҳаворий Павлус бу муҳокамаларнинг мантиғини битта жумлага қандай жамлаган экан:

≪… Ҳамма нарса ўз навбати билан содир бўлади: мана, Масиҳ биринчи бўлиб тирилди, Масиҳ келганда эса Унга тегишли бўлганлар тирилади...≫ (1 Кор. 15:23).

Павлус Коринфдаги масиҳийларга мурожаат қилган эди, улар қабр ортидаги зимистондаги соялар ҳақидаги қадимги юнон фалсафаси тасаввурлари бўйича тарбияланган эдилар. Кимдир уларни: “ўлик таналар тирила олмайдилар, бизнинг танамиз ҳам, Масиҳнинг танаси ҳам”, деб ишонтирган эди. Ҳаворий учун бундай фикр чидаб бўлмайдиган даражада оғир эди. ≪ Биродарларим, мен ўзим сизларга етказган Хушхабарнинг моҳиятини яна бир бор эслатиб ўтмоқчиман.…≫ (1 Кор. 15:1). Павлус, ўз хулосаларини қатъият билан олиб чиқаётган юрист сингари, далилларни қараб чиқади: ≪... Масиҳ... учинчи куни эса тирилди. Буларнинг ҳаммаси Муқаддас Битикларга мувофиқ содир бўлди. Аввал У Бутрусга, сўнгра ўн икки шогирдига кўринди. Ундан сўнг Масиҳ Ёқубга... кўринди. Ва ниҳоят, менга ҳам кўринди…≫

(1 Кор. 15:3–8).

«Қани, гувоҳларни чақирайлик-чи», дейди у. Биз гувоҳларни бирин-кетин чақирамиз. Тирилган Масиҳни кўрганларнинг ҳар бири бу тўғрида айтсин. Қуруқ овқатни ғамлаб олинг, яқин кунларга режалаштирган ишларингизнинг ҳаммасини календардан ўчириб ташланг. Ахир, беш юздан ортиқ гувоҳни тинглашга тўғри келади.

Павлуснинг мантиғини тушуняпсизми? Агар битта одам Масиҳни хочга михлангандан кейин кўрганини айтса, бу ҳисоб эмас. Агар ўн иккита одам кўрсатма берса, буни оммавий галлюцинация деб ҳисоблаш мумкин. Агар элликта одам гувоҳлик берса-чи? Юзта ёки уч юзта одам берса-чи? Битта нарса ҳақида юзлаб одамлар гувоҳлик берсалар, ишночсизлик ишонч билан алмашади.

Павлус бир нечагина эмас, балки бир неча юз гувоҳларнинг борлигини билар эди. Бутрус. Ёқуб. Юҳанно. Беш юз шогирд шахсидаги Унинг издошлари; Павлуснинг ўзи. Улар Исони кўрдилар. Улар Исони жисмоний қиёфада кўрдилар.

Уни ҳақиқатан кўрдилар. У ерда шарпа ёки қандайдир ҳис-туйғулар алдаши бўлган эмас. Қабр тоши ёдгорликларида кўпинча шундай сўзларни учратиш мумкин: ≪У тоабад менинг қалбимда яшайди≫. Исонинг издошлари асло буни назарда тутмаганлар. Улар Исони «танада» кўрган эдилар.

У шогирдларига зоҳир бўлиб, уларни ишонтирди: ≪…бу Менман…≫ (Луқо 24:39). Эммаусга йўл олган шогирдлар, Унинг танасида ҳеч қандай нотабиий нарсани кўрмадилар. Унинг оёқлари ерни босиб юрарди. У қўллари билан нонни ушлади. «Шогирдларнинг кўзлари очилиб» (Луқо 24:31) кетмагунча, бу одам ҳам ўзлари сингари йўловчи деб ўйладилар. Марям Исони боғда кўрганида Уни «Ҳазрат» деб атади (Юҳанно 20:15). Исо Масиҳ кўл қирғоғида оловда балиқ пишираётганини шогирдлари кўрдилар. Ўликдан тирилган Исо Масиҳ жисмоний ҳаракатларни жисмоний танаси билан қилар эди. У шогирдларига олдиларида руҳни кўрмаётганларини тушунтирди. ≪… Қўлларимга ва оёқларимга қаранглар, бу Мен Ўзимман. Мени ушлаб кўринглар. Арвоҳнинг эту суяги бўлмайди–ку, ахир! Менинг эса, кўриб турганингиздай, эту суягим бор≫ (Луқо 24:39).

Исо Масиҳ билан амалий, жисмоний тирилиш содир бўлди. Мана, гап қаерда: У тирилган экан, биз ҳам тириламиз! ≪Ҳар ким навбати билан: аввал тўнғич Масиҳ, кейин Масиҳ келгач, Масиҳ авлодлари≫.

Аристотель адашган эди. Ўлимдан қўрқиш керак эмас. Сартр хато қилган эди. Ҳаётнинг охирги лаҳзалари — энг ёмони эмас. Қадимги юнон йўл кўрсатувчиси аниқ эмас экан. Харон сизни унутиш мамлакатига олиб бормайди. Асрлар ўтиб, беш юз гувоҳ бизга ўз гувоҳлигини қолдирди: ўлим хавфли эмас.

Шундай экан, имон билан ўлайлик. Тирилиш юрагимизнинг туб-тубигача кириб борсин ва ўлимнинг яқинлашиб келишига қандай қарашимизни белгиласин. ≪Умр бўйи ўлим қўрқувига қул бўлган одамлар…≫ (Ибронийларга. 2:15) эркин бўлсинлар.

Исо Масиҳ бу охирги саёҳат учун бизга жасорат бағишлайди. Айтгандай, Исо Масиҳ бу жасоратни учувчи Чарлз Линдбергга ато қилган эди. У ёлғиз ўзи дунёда биринчи бўлиб Атлантика океани устидан тўхтамасдан учиб ўтди. Линдберг бедаво саратон (рак) хасталигига йўлиққанини билгандан кейин, хотини билан Гавай оролларидаги ўзларининг уйларига охирги кунларини ўтказиш учун кетди. У сўнгги удумларни ўтказиши учун руҳонийни чақириб келди ва қабри устида қандай сўзларни айтиш лозимлигини ўзи ёзди.

Чарлз А. Линдбергнинг танасини биз сўнгги манзилга кузатамиз. Аммо ўлим борлиқнинг янги бурилиши эканини билган ҳолда ва Исонинг хочдаги айтган: «Эй Ота! Руҳимни Сенинг қўлларингга топширяпман!» деган сўзларини ёдда сақлаган ҳолда унинг руҳини Қодир Худога топширамиз7.

≪Ўлим — борлиқнинг янги бурилиши≫. Ундан қўрқиш ёки ундан юз ўгириш керак эмас. Масиҳ туфайли биз ўлимга тик қарай оламиз.

Мен тик қарадим. Бошқа жарроҳлик муолажалари орасида менинг юрагим жарроҳлик муолажаси унчалик хавфли эмас эди. Аммо очиқ юракда, тўрт соат давомида муолажа қилинишини талаб қиладиган ҳар қандай тиббий муолажа бир марта ортиқча ибодат қилишингиз учун албатта етарли. Шу боис жарроҳлик муолажасидан олдин мен, Деналин ва бир неча яхши дўстларимиз бирга ибодат қилдик. Биз Кливленд клиникасидаги ётоқҳонага (Огайо штати) тўхтадик. Биз Худодан шифокорларни дуо қилишини ва қаровчиларни назорат қилишини сўрадик. Кейин яна бироз гаплашганимиздан кейин, ҳамма менга муваффақият тилади ва биз хайрлашдик. Мен эртароқ ухлашга ётишим керак эди. Аммо уйқу келмади, мен яна бир марта ибодат қилишга чоғландим… энди ёлғиз ўзим.

Мен лифтда вестибюлга тушдим, хилват жойни топдим ва ўйлай бошладим: ≪Агар жарроҳлик муолажаси нотўғри кетса-чи? Балки бу тун менинг бу заминдаги охирги тунимдир? Мен ярашишим лозим бўлган бирор одам йўқми? Мен биронтасига қўнғироқ қилиб, унинг олдида айбимни эътироф этишим керакмасмиди?≫ Бундай одамни мен эслай олмадим (агар сиз мени сизга қўнғироқ қилиши керак эди, деб ҳисобласангиз, мени кечиринг, балки биз гаплашиб олишимиз керакдир).

Кейин хотиним билан қизларимга хат ёздим, хатимни ҳар бирига қуйидаги сўзлар билан бошладим: «Агар бу хатни ўқиётган бўлсанг, демак, жарроҳлик муолажаси муваффақиятсиз ўтган бўлади».

Кейин мен билан Худо ўртасида очиқ, ошкора суҳбат бўлиб ўтди. Биз ҳаётимнинг дастлабки эллик йилини мулоҳазакорлик билан таҳлил қила бошладик. Бунинг тафсилотлари сизга зерикарли бўлган бўларди, аммо мени ва Худони бу тафсилотлар кулдирди. Мен Худога керагидан ортиқ иноят ва фаришталари орқали менга юборган хотиним учун миннатдорчилик билдирдим. Унинг баракаларини санайверсам, тонггача давом этиши мумкин эди, вақт ўзи тонгга яқинлашиб қолган эди. Шундай экан мен ўзимни тўхтатдим ва қуйидагича ибодат қилдим: ≪Эй Худойим, мен яхши қўллардаман. Шифокорлар жарроҳлик муолажасига тайёргарлик кўрдилар, ҳаммалари тажрибали шифокорлар. Аммо ҳар қанча ҳаракат қилганда ҳам, ҳар хил воқелар содир бўлади. Эҳтимол, бу тун менинг ҳаётимда охиргиси бўлиши мумкин, аммо Сенга шуни айтмоқчиманки, шундай бўлса ҳам, менинг аҳволим жуда яхши».

Мен уйқуга ётдим. Худди чақалоқдай ухладим. Маълум бўлдики, ғижимланган шляпа кийган фаришта мени олиб кетгани келмади. Жарроҳлик муолажасидан сўнг менга кучим қайтиб келди ва мана, мен: ҳар доимгидай тетик, компьютернинг клавишларини зарб билан тақиллатяпман. Шундай бўлса ҳам, бир нарса ўзгарди. Айтгандай, ўлимни жасорат билан қарши олиш ҳақида нима дейсиз?

Менимча, бунинг уддасидан чиқа оламан.

Умид қиламанки, сиз ҳам уддасидан чиқасиз.

11-боб

Кофеинли ҳаёт

Мен сизларга тинчликни қолдиряпман. Ўз тинчлигимни сизларга беряпман. Мен бераётган тинчлик дунё берадиган тинчликка ўхшамайди. Юрагингиз сиқилмасин, қўрқманглар.

                  Юҳанно 14:27.

            Келажакдан қўрқиш

Эҳ, агар биз, бир пиёла қаҳва тайёрлаб беринг, деб буюрганимиздай, ўзимизга ёқадиган ҳаётни ҳам худди шу тарзда буюртма бера олганимизда эди! Ахир, ўзингизнинг келажагингиз учун таркибий қисмларни танлаб, уларни аралаштириш сизга ёқмас эдими?!

— Катта пиёлада қизғин саргузаштларни тайёрланг, хавф-хатардан камроқ бўлсин, яхши соғлиқ эса икки карра кўп бўлсин.

—Кофеинсиз узоқ умр ва озроқ ҳосилдорлик. Ақлий қобилиятдан кўпроқ қўшинг, хасталик эса керак эмас.

—Илтимос, менга шоколадли десерт мокко билан “ҳамма нарса мумкин”дан уч қошиқ беринг. Қараб туринг, токи унда бирон грамм ҳам қаримта бўлмасин.

—Менга тезроқ ажойиб экспрессо(кучли босим остида сиқиб олинган кофе – таржимон изоҳи) беринг, кўп – кўп муҳаббат қаймоғидан қўшинг ва мазаси зўр бўлиши учун Карибда нафақага жўнатинг.

О, мени шундай қаҳвахонага олиб боринг! Афсус, бундай зўр қаҳвахона йўқ! Ҳақиқат шундан иборатки, ҳаёт кўпинча бизга суюқ қайнатма овқатни беради, бу овқат биз сўраганимизга асло ўхшамайди. Сизда қачонлардир шундай ҳиссиёт бўлганми – Буфетчи қаёқдандир отингизни айтиб чақиради ва сиз сўрамаган асабийлашиш тўла косани беради?

—Жо Жонс, нафақага муддатидан олдин чиқарилганингизни қабул қилинг. Эҳтиёт бўлинг, бу ерда яна эр-хотинлик муаммолари чигили ва нарх-навонинг жадал ўсиб бориши ҳам бор.

—Мэри Адамс, сиз университетда ўқишга ва фарзандларга буюртма берган эдингиз. Ўқиш ҳали тайёр эмас, фарзандларни олиб кетишингиз мумкин. Ҳомиладор бўлганингиз билан табриклаймиз!

—Сюзи, мана, қизингизнинг битирув кечасидан ярим йил олдин хориждаги филиалга шошилинч ишга ўтказиш. Бунга бир неча томчи хотиржамликдан қўшайми?

Ҳаёт – буткул кутилмаган воқеларнинг кофеинидир. Аниқлаштиришларнинг, тартибсизликларнинг, ўзгаришларнинг кофеинидир. Ижтимоий зинапоядан тушасиз, уйингиз йўлагига буриласиз, ёшларга жой бўшатасиз, кейин яна ўрмалаб чиқасиз. Худди арғимчоқдагидек. Бир хил ўзгаришларни истаган эдингиз, баъзиларини эса истамагансиз. Сизга оламда ҳамма нарса барқарордай бўлиб туюладиган камдан-кам даврларда эҳтиёт бўлинг. 77 ёшли бир қария яқинда менинг танишимга шундай дебди:

—Мен яхши ҳаёт кечирдим. Ҳозир ҳамма нарсадан мамнунман ва келажакка кўтаринки руҳ билан қараяпман.

Икки ҳафтадан кейин уларнинг ўлкасидан қуюн ўтди ва унинг ўғлини, келинини, набирасини ва келинининг онасини ҳалок қилди. Ахир, ҳеч қачон сизнинг ҳаётингизда нима юз беришини ўзингиз билмайсиз, тўғрими?

Бизнинг қўрқувлар рўйхатида келажак олдидаги қўрқув сезиларли ўрин эгаллайди. Биз кофеинсиз ҳаётга буюртма беришимиз мумкин эди. Аммо биз уни қўлга кирита олмаймиз. Худди Исонинг шогирдлари қўлга кирита олмаганлари сингари.

≪… Мен кетаман.…≫ (Юҳанно 14:28).

Исонинг бу сўзларини эшитганларида, уларнинг ҳайронлигини тасаввур қилинг. Исо Масиҳ бу сўзларни Фисиҳ байрами бошланишида, пайшанба оқшомида, катта, жой ҳозирланган болохонада айтган эди. Масиҳ ва унинг дўстлари ҳозиргина воқеаларга бой ҳафтанинг сўнгида хотиржам овқатланиб бўлишган эди. Сайлов штабида кўтаринкилик учун ҳамма сабаблар бор эди – Исо Масиҳ жуда тез овозлар тўплар эди. Янги ммкониятлар очилар эди. Қисқа уч йил давомида Исо Масиҳни одамлар қўлларида кўтариб юрадиган бўлдилар…У оддий одамлар учун умиднинг тимсоли бўлди.

Шогирдлар кутилган шоҳликнинг ўрнатилишини муҳокама қилардилар, улар Исонинг бўлғуси Вазирлар маҳкамасида бирон лавозимни эгааллашлари учун ҳар қандай душманга осмондан олов ёғдиришга тайёр эдилар. Улар Исроилнинг ўтмишдаги шуҳратини қайта туғилишини олдиндан кўрар эдилар. Бундан кейин уларнинг ватанида Рим босқинчилари, ҳеч қандай бегона халқларнинг зулми бўлмайди. Бу – озодликка қадам ташлаш бўлиб, бу юришга Исо Масиҳ бошчилик қилади.

Энди-чи? Исо Масиҳ: «…Мен кетаман…»–деди. Исо Масиҳнинг бу гапи уларни ҳайрон қолдирди. Исо Масиҳ уларга: «Мен борадиган жойга олиб борадиган йўлни сизлар биласизлар» –деб тушундирганида эса, Тўма соддалик билан сўради: «Ҳазрат! — деди Унга Тўма, — қаерга боришингизни билмасак, йўлни қаердан биламиз?» (Юҳанно 14:4-5).

Исо Масиҳ шогирдларига кескин ўзгаришлар косасини узатди, улар эса косани қайтариб беришга ҳаракат қилдилар. Биз ҳам шундай қилган бўлмасмидик? Аммо ким бунга муваффақ бўлди? Ким кутилмаган воқеаларга дуч келмасдан, ҳаётда умр сурди? Агар ўзгаришларни истамасангиз, газ сув сотадиган автоматга боринг – фақат ўша ерда ўзгаришларни учратмайсиз. Ёдингиздами, Сулаймон қандай хулосаларга келган эди?

Бу дунёда ҳамма нарсанинг ўз тайинланган пайти бор, ҳар бир ишнинг ўз вақти бор.

Туғилишнинг ҳам, ўлишнинг ҳам ўз вақти бор.

Экишнинг ҳам, экилганни ўришнинг ҳам ўз вақти бор.

Ўлдиришнинг ҳам, шифо беришнинг ҳам ўз вақти бор.

Бузишнинг ҳам, қуришнинг ҳам ўз вақти бор.

Йиғлашнинг ҳам, кулишнинг ҳам ўз вақти бор.

Азанинг ҳам, рақснинг ҳам ўз вақти бор.

Тош отишнинг ҳам, тош йиғишнинг ҳам ўз вақти бор.

Бағрига босишнинг ҳам, ундан ўзини тийишнинг ҳам ўз вақти бор.

Қидиришнинг ҳам, йўқотишнинг ҳам ўз вақти бор.

Сақлаб қўйишнинг ҳам, ташлаб юборишнинг ҳам ўз вақти бор.

Йиртишнинг ҳам, тикишнинг ҳам ўз вақти бор.

Сукут сақлашнинг ҳам, сўзлашнинг ҳам ўз вақти бор.

Яхши кўришнинг ҳам, нафратнинг ҳам ўз вақти бор.

Урушнинг ҳам, тинчликнинг ҳам ўз вақти бор.

Воиз 3:1-8.

Мен бу оятларда инсон ҳаётидаги йигирма саккиз вақтни, яъни даврни санаб чиқдим. Туғилиш, ўлиш, қайғу, хурсандчилик, севги, нафрат, бирлашиш ва ажралиш вақти. Худо коинотни қандай бошқарса ҳаётни ҳам шу тарзда бошқаради: маълум вақтлар воситасида. Ер юзида йил фасллари ҳақида сўз кетганда, Худонинг бошқариш тамойилларини тушунамиз. Табиат дам олиши учун қиш, уйғониши учун баҳор керак. Баҳорда дарахтлар куртак ёзаётганини кўриб, биз бомбадан ҳимоя қилиш ертўлаларига ўзимизни отмаймиз. Кузда баргларнинг тўкилиши – ПВО сигналини қўшиш учун сабаб эмас. Йил фаслларининг алмашуви, ҳаётимиздаги кутилмаган ўзгаришлардан фарқли равишда бизни хавотирга солмайди. Бундай ўзгаришлар бизларда келтириб чиқарадиган ваҳимага назар солиб, Айова штатига биринчи ядро бомбалари тушди, деб ўйлаш мумкин.

—Ким уддасидан чиқса, ўзини қутқариб қолсин! Эртага алгебрадан назорат иши!

—Директорлар кенгаши ҳозиргина бизга янги бошлиқни сайлади. Ҳамма ертўлага!

—Аёлларни ва болаларни автобусларга ўтқазиб, шимолга йўл олинглар. Бизнинг универмагимиз таъмирлаш учун ёпилди!

Ўзгаришлар бизнинг ҳаётимизни силкитади ва шунда Худо бизга барқарорликни қайтариб берадиган бирор кишини юборади. Исо Масиҳ ўлими олдидан Ўз издошларига шундай ваъда берган эди: ≪Отам Менинг номимдан юборадиган Ҳомий, яъни Муқаддас Руҳ сизларга ҳаммасини ўргатади. Мен сизларга айтган ҳамма сўзларимни У ёдингизга туширади. Мен сизларга тинчликни қолдиряпман. Ўз тинчлигимни сизларга беряпман. Мен бераётган тинчлик дунё берадиган тинчликка ўхшамайди. Юрагингиз сиқилмасин, қўрқманглар≫ (Юҳанно 14:26–7).

Мактабни тарк этаётган ўқитувчи ўзининг ворисини таништиргандай, Исо Масиҳ бизга Муқаддас Руҳни шу маънода таништиради. Бу тавсиялар қанчалар ажойиб жаранглайди! Исо Масиҳ Муқаддас Руҳ Унинг ўрнини босишини айтмоқда. У Исо Масиҳнинг ҳокимияти ва қудратига эга бўлиб, Унинг номидан келади. Илгари Исо Масиҳ ўша куни оқшомда шундай деган эди: ≪ Мен Отага мурожаат қиламан ва У сизлар билан тоабад қоладиган бошқа Юпатувчини юборади≫ (Юҳанно 14:16).

≪Бошқа Юпатувчи≫. Бу иккала сўз бизга унча тушунарли эмас. Исо Масиҳ даврида юнон тилида «бошқа» деб таржима қилинадиган иккита ҳар хил сўз бор эди. Бири «бошқа, умуман бундай эмас» деган тор маънога эга эди. Бошқасининг маъноси – «иккинчи, яна шунга ўхшаган биттаси» эди. Исо Масиҳ: «Ота сизларга яна бир Юпатувчини юборади», –деб ваъда қилганида, Исо Масиҳ иккинчи сўзни қўллайди, яъни «яна бир Юпатувчи»ни беради, бошқасини эмас, балки шунга ўхшашини беради.

Бу – муҳим фарқ. Айтайлик, сиз автобусда кетаётиб, китоб ўқияпсиз. Бир киши ёнингизга келиб ўтиради-ю, қандай китобни сиз жуда берилиб ўқиётганингиз билан қизиқади. Сиз жавоб берасиз:

—Бу китобнинг муаллифи – Макс Лукадо. Ўқиб кўрмоқчи бўлсангиз олишингиз мумкин. Уйимда бу китобдан яна битта бор.

Сиз «яна битта» деб айтар экансиз, «бошқа, яна қандайдир китоб»ни назарда тутасизми? Айтайлик, ошпазлик китоби, саргузашт ёки Худо кўрсатмасин, хонимлар романини? Албатта, йўқ! Сиз нозик дидли одам сифатида, табиийки, нотаниш одамга лутфан совға қилган айнан ўша китобга ўхшаш китоб ҳақида гапирасиз. Агар сиз ўша аёл билан юпон тилида гаплашганингизда эди, хушхабарчи Юҳанно ўз ҳикоясида Исо Масиҳнинг юқоридаги ваъдаси ҳақида қўллаган сўзни - ≪allos≫, яъни «яна битта, биринчисига ўхшаш» деган сўзни ишлатган бўлардингиз.

Ким эди ўша Биринчи? Исо Масиҳ. Шундай қилиб, Исо Масиҳ шогирдларини қуйидагига ишонтиради: ≪Мен кетяпман. Сизлар учун янги замонлар келмоқда, янги саҳифа очилмоқда. Кўп нарса ўзгаради, аммо битта нарса олдингидай қолади. Бу — Менинг сизлар билан бирга бўлишимдир. Худди Мен Ўзим сизларнинг орангизда бўлганим сингари, сизлар билан бошқа худди шундай Юпатувчи бўлади≫.

«Юпатувчи» деб таржима қилинган сўзни «Дўст», «Ёрдамчи», «Ҳимоячи», «Тарафдор» деб ҳам таржима қиладилар. Буларнинг ҳаммаси — икки ўзакдан иборат ажойиб қадимги юнонча ≪parakletos≫ сўзининг маъносини етказиб беришга ҳаракат қилишдир. «Para» ўзаги «ёнма-ён, бирга» (параллел, парадокс ва б. сўзларни эслайлик) маъносини билдиради. «Кletos» ўзаги «даъват қилинган», «тайинланган», «бириктирилган» маъносини билдиради ва ҳок. Муқаддас Руҳ сизнинг ёнингизда бўлишга даъват этилган. У - Исонинг ҳузури, яъни Унинг издошлари орасидаги ва издошларининг қалбларидаги ҳузуридир.

      Сезяпсизми, Исонинг шогирдларига бундай мадад қанчалар муҳим эди? Бу – пайшанба оқшоми, хочга михланишдан олдинги кун оқшоми. Жума куни эрталаб улар Исони тарк этадилар. Эрталабки нонушта пайтида улар бурчак-бурчакларга ва ковакларга ўзларини урадилар. Соат тўққизда Рим аскарлари Исони хочга михлайдилар. Эртага, бир суткадан сал камроқ вақт оралиғида Исо Масиҳ ўлади ва дафн этилади. Бутун олам улар учун алғов-далғов бўлиб кетади. Масиҳ уларни ишонтирмоқчи: ҳеч қачон улар Исонинг ёрдамини ҳис қилмаган ҳолда келажакка қарашларига тўғри келмайди.

      Сизга ҳам тўғри келмайди. Сиз билан ёнма-ён Ҳамроҳингиз бормоқда. Сизнинг ўз Пат Макгратингиз бор. Пат — велосипед машқи бўйича менинг дўстим. Бир неча йил илгари мен кўнгил очиш учун ва жисмоний машқлар учун велоспорт билан шуғулланишга қарор қилдим. Мен ўзимга шлем, қўлқоп ва пойгачи велосипед сотиб олдим. Педал узангисига оёғимни қўйиб, мен ҳайдаб кетдим ва биринчи тепаликдаёқ ўлишимга кам қолди. Ортиқ вазнга эга ёши ўтган одамлар учун ҳар бир тепалик Эверестга айланади. Хуллас, тик тепаликлар мени тезда ҳолдан тойдирди, мени айнан эгардан тушириб юборди, уйга велосипедни рулидан ушлаб етаклаб келдим.

Пат менинг янги қизиқишимни эшитиб қолди ва бирга велосипед ҳайдашга таклиф қилди. У учун велосипедда юриш нафас олишдан кўра муҳимроқ. Аслида Пат учун велосипедда юриш ва нафас олиш – битта нарса. Агарда унинг масъулиятли иши ва беш нафар боласи бўлмаганида эди, ≪Тур-де- Франс≫ велопойгасида яна битта америкалик шуҳрат қозониши мумкин эди. Унинг оёқлари худди поршендай, юраги эса дизел мотори сингари ишлайди. Мен тик тепаликлардан ва қаршидан эсаётган шамолдан шикоят қилганимда, у: «Менинг орқа ғилдирагимга ўтиришинг мумкин», –деб таклиф қилди.

≪Орқа ғилдиракка ўтириш≫ — буксирда юриш дегандек гап. Пат икковимиз қаршидан эсаётган шамолга рўпара келганимизда, мен дарров унинг орқасига ўтаман ва имкон қадар унга яқинлашиб оламан. Велосипедимнинг олд ғилдираги унинг орқа ғилдирагидан бир фут масофада бўлади, холос. У оқимни ёриб, орқасида бўшлиқ қолдиради, бу менинг олға ҳаракат қилишимни енгиллаштирарди. Тик қияликка дуч келганимизда-чи? Айтишга бироз уяламану, Пат кафтлари билан елкамдан олдинга итаришга одатланган эди.

Сизга ана шундай дўст керак бўлармиди? Сизнинг ана шундай Дўстингиз бор! Сиз Масиҳга ишонганингиз ҳамон, Масиҳ сизни бошқариши, ортингиздан итариши, ичингизда яшаши учун сизга Руҳни ато қилади. У қандайдир руҳни эмас, балки Ўз Руҳини – Параклетни беради. Исо Масиҳ Ўз шогирдлари учун нималар қилган бўлса, Унинг Руҳи ўша нарсаларни сиз учун қилади. Исо Масиҳ ўша вақтда ўргатган эди, ҳозир Руҳ ўргатмоқда. Исо Масиҳ шифо берар эди, ҳозир Руҳ шифо бермоқда. Исо Масиҳ тасалли берар эди, энди Руҳ тасалли бермоқда. Масиҳ қандайдир ўзгаришларни сизга юборганида, ўша ўзгаришлар билан бирга, Ўз Юпатувчисини ҳам юборади.

Бир она миттигина ўғли Тиммига қандай муносабатда бўлган бўлса, Худо сизга ҳам шундай муносабатда бўлади. Онага биринчи синфга бораётган ўғли мактабгача ёлғиз бориши ҳақидаги фикр умуман ёқмас эди. АммоТиммини онаси қўлидан етаклаб мактабга олиб боришига Тимми асло рози эмас эди, ахир, Тимми ўзини катта бўлиб қолган деб ҳисоблайди.

—Умуман, —деди Тимми, — мен мактабга дўстим билан бораман.

Она ўзини қўлга олишга ҳаракат қилди, шунчаки ҳар куни у ўғлига йигирма иккинчи санодан қуйидаги сатрларни ўқиб берар эди:

≪Умрим бўйи фақат инояту шафқатинг изимдан юради…».

Бир куни онанинг калласига ажойиб ғоя келди. У қўшнисидан эрталаблари Тиммининг орқасидан мактабга қараб юриб сайр қилиб келишини, у пайқаб қолмаслиги учун узоқдан кузатишини илтимос қилди. Қўшни аёл бажонидил рози бўлди. У шундай ҳам ҳар куни эрталаб уч ёшли қизчасини тоза ҳавога сайрга олиб чиқар эди.

Бир неча кундан кейин қўшниси ортидан келаётганини Тиммининг дўсти сезиб қолди. Бу аёл кичкина қизчасининг қўлидан ушлаб келарди. Тиммининг дўсти сўради:

— Доим ортимиздан мактабгача келадиган бу аёл кимлигини билмайсанми?

—Албатта, биламан, — деди Тимми. — Улар Инглар оиласи: Иноят Инг билан унинг қизи Шафқат Инг.

—Ким дединг?

—Онам ҳар куни эрталаб улар ҳақида йигирма иккинчи санодан ўқиб берадилар —≪ИноятИнг билан ШафқатИнг умримнинг охиригача мени кузатиб юрсин≫. Уларга шунчаки кўникиш керак.

Сиз ҳам шундай қилсангиз эди. Сиз ёлғиз ўзингиз борадиган йўлни Худо ҳеч қачон сизга кўрсатмайди. Сиз ўзгариш остонасидамисиз? Ҳаётингизда янги саҳифани очиш арафасидамисиз? Дарахтларнинг шохларида нима гап: йилнинг янги фасли яқинлашиб келмаяптимикан? Осмон сизга аниқ аломатлар бермоқда: ҳамма нарса ўзгарувчан, аммо сиздаги Худонинг ҳузури барқарордир. Сиз Муқаддас Руҳ раҳнамолигида ўз йўлингиздан боряпсиз. У сизга «…ҳаммасини ўргатади. Мен сизларга айтган ҳамма сўзларимни У ёдингизга туширади» (Юҳанно 14:26).

Шунинг учун нимага дуч келишингиздан қатъий назар дўстона муносабатда бўлинг.

Уларни қабул қилинг. Бағрингизни очиб пешвоз чиқинг. Бунга қаршилик қилманг. Ўзгаришлар – фақатгина ҳаётимизнинг четлаб ўтиб бўлмайдиган таркибий қисми эмас, балки бу Худо амалга ошираётган ишларнинг четлаб ўтиб бўлмайдиган таркибий қисмидир. Биз Унинг оламни ўзгартириш қуроллари бўлишимиз учун У бизнинг ҳолатимизни ўзгартиради. Мана Гидўн деҳқон эди, қўмондон бўлди. Марям – қишлоқ қизи эди, Раббийнинг онаси бўлди. Павлус маҳаллий раввин эди, бутун олам учун воизга айланди. Худо Юсуфни, ҳамма нафратланадиган кичик укани Миср ҳукмдори қилди. Чўпон Довудни эса Исроилнинг подшоҳи қилди. Бутрус Жалила кўлида балиқ овламоқчи эди, Худо уни биринчи жамоатнинг бошлиғи бўлишга даъват қилди. Худо кўп нарсаларни ўзгартиради.

Аммо барибир, – деб сўрар кимдир, – Худо йўл қўйиб берган фожиали ўзгаришларни қандай тушуниш мумкин. Айрим ҳодисаларнинг умуман маъноси кўринмайди. Ҳаёт манзарасида ногирон боланинг туғилишига ёки ҳалокатли цунамига қандай ўрин бериш керак? Ёки компания одамларни оммавий равишда ишдан бўшатаётганига ва ота ишсиз қолганига...бундай воқеаларнинг ҳам ўз вазифаси борми?

Ҳа, агарда уларга абадийлик нуқтаи назаридан қаралса, бор. Бу ҳаётда маънисиз бўлиб кўринадиган нарса, келажак ҳаётда чуқур мазмунга эга бўлиши мумкин. Бунга менинг исботим бор – она қорнидаги ҳаётингизни олиб қарайлик.

Тушуниб турибман, сиз она қорнидаги ҳаётингизни унчалик эслай олмайсиз. Шунинг учун ўша вақтда нима содир бўлганини айтиб беришимга ижозат беринг. Она қорнидалигингизнинг ҳар бир куни сизни заминдаги ҳаётга тайёрлар эди. Суякларингиз қотар эди, кўзларингиз шаклланар эди, ўсиб бораётган танангизга киндик орқали озиқлантирувчи моддалар ўтар эди...нима учун? Сиз бачандонда қолишингиз учунми? Асло ундай эмас! Бачадондаги ҳаёт сизни заминдаги ҳаётга тайёрлади, туғилганингиздан кейин мустақил ҳаёт кечиришингизга мослаштирди.

Танангизнинг айрим аъзолари ҳеч қандай маънога эга эмас эди. Масалан, сизнинг бурнингиз бор эди, аммо сиз нафас олмас эдингиз. Кўзларингизни ҳатто очмас эдингиз, ахир, сиз у ерда – қоронғуликда нимани ҳам кўрар эдингиз?! Тилингиз, тирноқларингиз, бошингиздаги бир тутам сочингиз она қорнида умуман керак эмас эди. Аммо ҳозир ўшалар борлигидан сиз хурсанд эмасмисиз?

Ҳомила учун бурун тешиги керак бўлмагандай, бу ҳаётдаги айрим саҳифалар ва бутун боблар худди шунда фойдасиз бўлиб туюлади. Азоб-уқубатлар. Ёлғизлик. Хасталиклар. Холокост26. Эътиқоди учун азоблаб ўлдирилиш. Муссонлар27. Агар бу дунё шу дунёда бахт учунгина мавжуд деб тахмин қиладиган бўлсак, бундай камчиликлар олам учун ҳалокатли бўлади. Аммо ер бачадонга ўхшаш бўлса-чи? Бу синовлар қанчалик шафқатсиз бўлмасин, бизни келажак ҳаётга тайёрлаётган, келажак ҳаётга зарур нарсаларни бераётган бўлса-чи? Павлус ёзганидай, ≪ўткинчи, енгил азоб–уқубатларимиз бизга ҳаддан ташқари ажойиб ва абадий улуғворлик келтиради≫ (2 Кор. 4:17).

Абадий шон-шараф. Илтимос, менга катта коса беринг. ≪Худонинг ҳузуридаги тугамас шодликнинг катта порциясини беринг. Кўпроқ мўъжизалар, қалб изтироблари эса керак эмас≫. Келинг ва буюртма беринг. Буфетчи ўз жойида. Тушуниб олганингиздай, бу сизнинг навбатдаги косангиз бўлиши мумкин.

12-боб

Шубҳалар сояси

Лекин Исо уларга деди:

Нега қўрқиб кетдингизлар? Нечун кўнглингизда бунча гумонлар туғиляпти?

Луқо 24:38.

Худо йўқ деган қўрқув

Вуди Аллен кечалари ухлаёлмай чиқади. Унинг жони ҳалак. Қўрқувлар етмиш ёшли кинорежиссёрни бедор бўлишга мажбур қилади. Унинг уятчан тарзда туришига ва мулойим табассумига қараб, асло бундай деб ўйламайсиз. У хушмуомала ва сермулозамат, мукаммал тоға бўлиб кўриниши мумкин эди. Ундаги ҳурпайиб турган ягона нарса – унинг сочи эди. Аммо унинг бу ташқи қиёфаси остида уни қўрқув анакондаси кемиради.

Уни бўшлиқ нобуд қилмоқда. Ашаддий атеист Аллен ҳаётга «мазмунсиз живирлаш» деб қарайди. Худо йўқ, мақсад йўқ, ўлимдан кейин ҳаёт йўқ, шунга монанд равишда, унгача ҳам ҳаёт йўқ. ≪Мен, аслида, ўлимдан ҳаётни афзал кўриш учун ишончли сабабни топа олмайман, – деб тан олади Аллен, — қаттиқ қўрққаним бундан мустасно… Ҳамма поездлар битта темир йўл чизиғидан юради. Уларнинг ҳаммаси ахлат уюмига боради≫.

Шунинг учун Аллен ўзини чалғитиш учун фильмлар суратга олади. Ўн йиллар давомида у тўхтовсиз равишда йилига битта фильмини тандирдан чиқаради. ≪Мен нимагадир диққатимни қаратишим керак. Шунинг учун манзарага яхлит қарамайман≫1.

Тахминимча, ким учундир, Вуди Алленнинг қўрқувлари тушунарсиз бўлиши мумкин. Худонинг улкан оламида Худонинг борлигига ва Унинг эзгулигига ҳеч қачон шубҳа қилмаган одам бўлиши керак. Аммо бу китобни ўшанақа сифатларга эга бўлган одам ёзмаяпти.

Вуди Алленникига ўхшаш менинг қўрқувларим фақатгина якшанба куни эрталаб юзага қалқиб чиқишни афзал кўрадилар. Мен анча эрта: оилам қимирлашни бошлашидан, қуёшнинг илк нури ёриб киришидан ва тонгги рўзномалар эшик олдига шалоплаб тушишидан олдин уйғонаман.

Майли, бутун олам ухлайверсин, аммо мен ухламайман. Ҳар якшанба куни – менинг ҳаётимда улуғ кун; мен янги ишонч ва умидга эга бўлиш учун ярим соат вақтларини сарфлашга тайёр жамоат аъзолари қаршисида намоён бўламан.

Одатда, бунга менинг кучим етади. Аммо ҳар доим ҳам шундай бўлавермайди (бу хабар сизни хавотирга солмайдими?) Баъзан бу соатларнинг тонгги ғира-ширасида ваъз олдидан мен ишонадиган нарса буткул бемаънилик деган фикр менга ҳужум қилади. Айниқса, битта Фисиҳ байрами жуда аниқ эсимда қолган. Мен ваъз матнини чироқ ёруғида кўздан кечираётганимда, тирилиш ҳақидаги хабар Хушхабар ҳақиқати эмас, балки чўпчак, тор фикрли одамларнинг миш-мишларига ўхшаб кўринди. Қабристон тошларидаги фаришталар; дафн кафанликлари гоҳ керак, гоҳ керак эмас; мурдадан қўрқиб кетган аскарлар; ўлган, кейин ерда юрган Исо. Мен ҳатто кейинги саҳифада «Ғаройиботлар мамлакатидаги Алиса»даги ақлсиз Қалпоқдўзни ва еттита серсоқол митти одамнинг сакраб чиқишини кутишимга сал қолди. Барибир, зўрма-зўракилик кўпроқ, сизга шундай туюлмаяптими?

Баъзан менга шунақа туюлади. Ўшанда Вуди Алленнинг ваҳимасига - Худо йўқ, деган қўрқувига шерик бўламан. «Нима учун?» деган саволга жавобнинг йўқлигидан қўрқув. Мақсадсиз, мазмунсиз ҳаёт олдидаги қўрқув. Ҳозир бизларда бор бўлган нарсалар бўлиши мумкин бўлган даражада яхши, бошқа бирон нарсага ишонадиган ҳар қандай одам Муз океанининг жанубий қирғоқларида офтобда тобланмоқчи бўлган одам деган қўрқув. Қаердадир туманда йўқолиб кетадиган водийдаги қўрқинчли, сўзсиз, қалбни музлатиб юборадиган ёлғизлик сояси.

      Шубҳалар сояси водийсида.

Балки, сизга унинг кулранг чизиқлари танишдир?

Унда…

•Муқаддас Китоб ҳикоялари Эзопнинг масалларига ўхшайди;

•ибодатлар бефарқлик садолари билан ортга қайтади;

•ҳамма ахлоқий чекловлар ингичка узуқ-узуқ чизиқлар билан белгилаб қўйилган;

•имонлилар галма-гал гоҳ раҳм уйғотадилар, гоҳ ҳасад уйғотадилар – кимдир ўзини ўзи очиқчасига алдаяпти. Аммо ким ўша?

Ҳаммамиз у ёки бу даражада бу водийга кирамиз. У ёки бу вазиятда у ердан эвакуация қилиниш режаси ҳаммамизга зарур. Ижозат берсангиз, мен ўз режамни таклиф қилай. Бу шубҳалар якшанба куни эрталабги соатларда, Луқо баён этган Хушхабарнинг сўнгги саҳифаларидаги имон булоғи сабабли тезда йўқолиб кетади. Тарихчига айланган шифокор охирги бобни қуйидаги битта саволга жавоб беришга бағишлайди: Биз Масиҳдан шубҳаланганимизда, У бизга нима деб жавоб беради?

      Луқо бизларни Йерусалимдаги ўша «катта, тўшак тўшалган меҳмонхона»га олиб боради. Бу тонг – Исо Масиҳ жума куни хочга михлангандан кейинги якшанба тонги. Исонинг издошлари бир жойга йиғилдилар. Улар оламни ўзгартириш учун эмас, балки бу оламдан яшириниш учун йиғилдилар. Б ерда Хушхабар воизлари эмас, балки қўрқиб кетган қуёнлар тўпландилар. Улар барча умидларини ўлган дурадгорнинг танаси билан бирга дафн қилган эдилар. Кучли жасоратни она товуқдан ажралмаган жўжаларда, кучли қатъиятни медузаларда топиш мумкин. Қўрқувсиз имон? У бу ерда йўқ эди. Бу эркакларнинг соқолли юзларида қатъият нишонасини, зиғирдай жасоратни қидириш беҳуда иш эди.

Аёлларнинг ёришган чеҳраларига қарасангиз эса, сизнинг ҳам юрагингиз уларники каби қувонч билан ура бошлайди. Луқо ҳикоясида бу аёллар Исонинг зоҳир бўлгани ҳақида хабар бериб, болохонага ўзлари билан бирга тонг нурларини олиб келдилар.

Улар қабр ёнидан қайтиб, бу воқеани ўн бир шогирдга ва қолган ҳаммага айтиб бердилар. Ҳаворийларга бу хабарни Магдалалик Марям, Йўанна ва Ёқубнинг онаси Марям етказдилар. Улар билан бирга бошқа аёллар ҳам бор эди. Аммо ҳаворийлар, бу аёллар сафсата тарқатяптилар, деб ўйладилар, аёлларнинг гапларига ишонмадилар.

Луқо. 24:9–11

Исодан вақти-вақти билан шубҳаланадиганларга шуни айтмоқчиманки, буни ўзингизга алоҳида қайд қилиб қўйинг ва шу билан бирга, жасур бўлинг. Исога доим ҳам эргашмаган издошларининг ҳам шубҳалари бор эди. Аммо Исо Масиҳ уларни ҳал қилиб бўлмайдиган масалаларда ёлғиз қолдирмади. Маълум бўлишича, У қабрдаги мурда эмас экан. Эммаус деган қишлоққа йўл олган икки шогирдини кўриб...

… Исонинг Ўзи уларга яқинлашиб, ҳамроҳ бўлди. Шогирдлар Исони кўрдилар, аммо Уни таний олмадилар.

Исо улардан:

— Нимани муҳокама қилиб кетяпсизлар? — деб сўради. Улар тўхтаб қолдилар, юзлари ғамгин эди.

Луқо 24:15–17.

Бу иш учун фаришталар тўғри келмаган бўлар эдилар, ҳеч қандай элчилар етарли бўлмаган бўларди, жамики самовий қўшинлар бунинг уддасидан чиқа олмаган бўлар эди. Шахсан Исо Масиҳ уларга ёрдам беришга шошилди.

Исо Масиҳ шогирдларининг имонини қандай мустаҳкамлади? Унинг ихтиёрида минг битта восита бор эди. Жума куни хочга михланиши зилзила ва қуёш қорайиши ҳамроҳлигида бўлди. Матто Хушхабарида баён қилинишича,

≪Қабрлар очилиб, тақводор одамларнинг кўпчилиги тирилди. Улар қабрларидан чиқдилар, Исо тирилганидан кейин муқаддас шаҳарга бордилар. Кўп одамлар уларни кўрди≫ (Матто 27:52–53). Улардан биронтасини Исо Масиҳ ўша Эммаусга бораётган шогирдлар билан суҳбатлашишлари учун чақириши мумкин эди. Ёки Исо Масиҳ Эммаусга бораётган иккала шогирдини Ўзининг бўш қабрига экскурсияга юбориши ҳам мумкин эди. Бундай ҳолатда У тошларни гапиришга ва анжирни “жигу” рақсини ўйнашга мажбур қилиши мумкин эди. Аммо Масиҳ буларнинг биронтасини ҳам қилмади. Хўш, У нима қилди? Исо Масиҳ «Мусодан тортиб, барча пайғамбарлар битикларида Ўзи ҳақида ёзилган сўзларнинг ҳаммасини Исо уларга тушунтирди» (Луқо 24:27).

Ҳақиқатан шундай! Сиз нима деб ўйлаган эдингиз? Масиҳ якшанба мактабида Муқаддас Китоб бўйича машғулотларни ўтказмоқда. Эммаусга бораётганларга Эски Аҳд бўйича, Мусонинг китобидан (Ибтидодан - Қонунларгача), Ишаё, Амос ва бошқа пайғамбарларнинг башоратларидан бошланғич курс ўтмоқда. Эммаусга борадиган йўлни У Муқаддас Китоб йўлига айлантирди. Қуйидагиларга тўхталиб ўтди: Қандай қилиб қизил денгиз девор бўлиб туриб қолди? Қандай қилиб Ерихон деворлари қулаб тушди? Қандай қилиб Довуд камарини ечди? Устоз Муқаддас Китобда Ўзи ҳақида айтилганларга алоҳида эътибор берди. Муқаддас Китобнинг жуда кўп қаҳрамонларининг чизгилари Исода сиз тасаввур қилганингиздан кўра кўпроқ акс этади. Исо, Нуҳ сингари, инсониятни ҳалокатдан сақлаб қолади; У, Иброҳим сингари, янги халқнинг отаси; Исҳоқ сингари, отаси томонидан қурбонгоҳга олиб борилган; Юсуф сингари, кумуш эвазига хиёнаткорона сотилган; Мусо сингари, қулларни озодликка чорлаган; Ёшуа сингари, ваъда қилинган юртга йўлни кўрсатган.

Исо, ≪Мусодан, ҳамма пайғамбарлардан бошлаб уларга тушунтирди≫. Масиҳ Эски Аҳд битикларидан иқтибослар келтираётганини тасаввур қила оласизми? Ишаё 53дан қуйидаги оят шундай жарангладими:

≪ Мен эса сизнинг гуноҳларимизни деб ярадор бўлдим,

Сизнинг айбларимиз туфайли эзилдим.

Сизга тинчлик келтирадиган жазо Менга тушди,

Менинг яраларим сизга шифо берди≫ (қиёсланг: Ишаё 53:5)?

Ёки Ишаё 28 га эътибор беринг:

≪ Шу боис Эгамиз Раббий айтмоқда:

“Мана, Мен жойлаштиряпман Сионда

Синалган бир тошни, пойдевор тошини.

Бу қадрли тамал тоши, ишончли пойдевордир…» (қиёсланг: Ишаё 28:16). Исо Масиҳ мана шу жойда тўхтаб, шогирдларига: «Мен Ишаё айтаётган тошман» деб кўзини қисиб ишора қилмадимикан? Биз буни билмаймиз. Биз фақат бир нарсани биламиз: Исонинг сўзлари уларда шундай акс садо берган эди: ≪… Шогирдлар бир–бирига дедилар: — У йўлда биз билан гаплашиб, Муқаддас Битикларни тушунтираётганда, юракларимиз жизилламаганмиди, ахир?!≫ (Луқо 24:32).

Бу пайтда Исо Масиҳ ва шогирдлари тошлоқ тепаликлар орқали шимоли-ғарбга – муаттар ҳидли кўм-кўк водийга ўтган эдилар. Водийда зайтун дарахтлари ва мевали дарахтлар гуллаб ётган эди. Йерусалим ўз азоб-уқубатлари ва хунрезликлари билан ортда – бундай қизиқарли суҳбат ортида унут бўлган эди. Етти миллик саёҳат эрталабки, енгил югуришдай туюлар эди. Дақиқалар жуда тез ўтиб борарди, ахир шогирдлар кўпроқ эшитишни истаган эдилар-да. ≪Ниҳоят, улар бораётган қишлоққа яқинлашдилар. Исо Масиҳ Ўзини йўлда давом этадиган қилиб кўрсатди. Лекин улар Исога:

— Кеч бўлиб қолди, ҳадемай қоронғи тушади. Биз билан бирга қолинг, — деб қистадилар.<…> Улар билан бирга дастурхонга ўтирганда, нонни олиб шукрона дуосини айтди ва нонни синдириб уларга берди. Шунда уларнинг кўзлари очилиб, Исони таниб қолишди. Бироқ Исо кўздан ғойиб бўлди ≫ (Луқо 24:28–31).

Исо Масиҳ уларга таълим берди ва нон синдирди, кейин худди июль тонгидаги туман сингари, изсиз йўқолиб қолди. Шогирдлар ҳам жойларида ўтирмадилар. Улар синдирилган нонларни қолдириб ва чилпарчин бўлган орзуларига қайтадан ёпишиб Йерусалимга шошилдилар, тезда ҳаворийларни топдилар. Ўз янгиликларини шоша-пиша ва тутила-тутила ўртоқлашаётганларида, Исонинг Ўзининг кутилмаганда пайдо бўлиши сўзларини бўлди.

Улар бу тўғрида ҳали гапираётганларида, Исонинг Ўзи ўрталарида зоҳир бўлди.

— Сизларга тинчлик бўлсин! — деди.

Шогирдлар, арвоҳ кўряпмиз, деб ўйлаб ўтакаси ёрилди. Лекин Исо уларга деди:

— Нега қўрқиб кетдингизлар? Нечун кўнглингизда бунча гумонлар туғиляпти?

Луқо 24:36–38.

(Шошилинчда бу ўринда таъкидланган қўрқувлар ва шубҳалар ўртасидаги алоқани четлаб ўтманг. Шогирдлар жавобсиз қолган саволларидан қийналиб, титрайдилар. Бизни ҳеч нарса хижолатга солмаслиги учун Масиҳ қайғуриши ҳайратланарли нарса эмас).

Қўлларимга ва оёқларимга қаранглар, бу Мен Ўзимман. Мени ушлаб кўринглар. Арвоҳнинг эту суяги бўлмайди–ку, ахир! Менинг эса, кўриб турганингиздай, эту суягим бор.

Исо Масиҳ шу гапларни айтиб, уларга қўл–оёқларини кўрсатди. Шогирдлари севинчдан таажжубланиб ҳали ҳам ишонмай турганларида, Исо Масиҳ улардан сўради:

— Бу ерда ейдиган бирон нарсангиз борми?

Шогирдлари Унга бир бўлак қовурилган балиқ беришди. Исо Масиҳ буни олиб, уларнинг кўзлари олдида еди. Кейин Исо Масиҳ шогирдларига деди:

— Сизлар билан бирга бўлган пайтларимда, Тавротда, пайғамбарлар битикларида ва Забурда Мен тўғримда ёзилганлар бажо бўлиши керак, деб сизларга айтган эдим.

Сўнгра Исо, Муқаддас Битикларни тушуниб етсинлар, деб уларнинг онгини очди.

Луқо 24:39–45.

Шогирдлар, Раббий олдида тиз чўкиб, сажда қилишлари керакми ёки бу шарпадан қочиб кетишлари керакми, билмас эдилар. Кимдир, ҳамма юз бераётган воқеалар шу қадар яхшики, ҳақиқат бўлиши даргумон деб ҳисоблади ва руҳлар ҳақида гапира бошлади. Исо Масиҳ бу гаплардан хафа бўлиши мумкин эди. Охир-оқибат, Масиҳ уларни қутқариш учун жаҳаннамга тушди, улар эса Исо билан Каспернинг укаси ўртасидаги фарқни кўрмайдиларми? Аммо У ҳар доимгидай, шубҳаланувчиларга нисбатан сабрли тарзда, Исо уларга бир қўлини, кейин иккинчи қўлини чўзди. Уни ушлаб кўришларини таклиф қилди. Исо улардан егулик сўради ва қовурилган балиқни еб, бугунги кунги иккинчи Муқаддас Китоб семинарини бошлади. ≪…Сизлар билан бирга бўлган пайтларимда, Тавротда, пайғамбарлар битикларида ва Забурда Мен тўғримда ёзилганлар бажо бўлиши керак, деб сизларга айтган эдим. Сўнгра Исо, Муқаддас Битикларни тушуниб етсинлар, деб уларнинг онгини очди... ≫ (Луқо 24:44–45).

Биз қандайдир йўналишни пайқадик, сизга ҳам шундай туюлмаяптими?

Исо Эммаусга қараб кетаётган икки шогирдини кўрди. Улар энг яхши дўстини дафн қилгандай аҳволда эдилар. Масиҳ уларга етиб олдими ёки осмондан тушдими – буни биз билмаймиз. У Адан боғи ва Ибтидо китоби ҳақида гап бошлайди. Бундан кейин, ўзингиз билганингиздай, зиёфат бўлди, уларнинг қалблари шодликка тўлди ва кўзлари очилди.

Исо Масиҳ Йерусалимдаги болохонага қўрқоқ шерлардан хабар олгани келди. Аммо эътибор беринг: Исо Масиҳ Супермен сифатида осмондан шўнғиб тушган эмас. Шунчаки юзма-юз, шунчаки Менинг яраларимга қўлларингизни текизишингиз мумкин. Овқат тайёр, Муқаддас Китоб ўрганилмоқда, шогирдлар жасоратга тўлиб боряптилар, биз эса ўзимиз учун ниҳоятда муҳим бўлган иккита саволга жавоб топамиз. Савол шундай: Масиҳ бизларга шубҳаларимизга қандай барҳам беришни ўргатмоқда? Унинг жавоби қанақа? Жавоб – Менинг танамга қўлингизни текизинг ва Менга нима бўлгани ҳақида ўйланг.

Биласизми, биз ҳозир ҳам буни қилишимиз мумкин. Биз, илгаригидай, Масиҳ Танасига қўлимизни тегизишга қодирмиз. Биз, илгаригидай, Унинг яраларини пайпаслаб кўришни истаймиз, Унинг этини ушлаб кўришни истаймиз. Аммо, Жамоатга тегаётганимизда, биз айнан шуни қиламиз. Бу – Масиҳнинг Жамоатидир, ≪Имонлилар жамоати Масиҳнинг танасидир. Борлиқни ҳар жиҳатдан бутун қиладиган Масиҳ жамоатни баркамол қилади≫ (Эфес. 1:23).

Шубҳалар бизни тарки дунё қиладиганларга айлантириши, яширинишга мажбур қилиши мумкин. Аммо ғорда жавоб йўқ. Масиҳ бизларга бирликда жасоратни инъом қилади, бир-биримиз билан мулоқот қилишимиз орқали У шубҳаларни тарқатиб юборади. У ҳеч қачон ҳамма билимларни битта одамга бермайди, мозайка28 бўлакчаларига ўхшатиб, кўплаб биродарлар орасида тақсимлайди. Сиз ўз тушунчаларингизни меники билан бирлаштирганингизда ва биз ўз ваҳийларимизни ўртоқлашганимизда... Биз бирга йиғилганимизда, бир-биримиз билан бирликда яшаганимизда, бир-биримизга гуноҳларимизга иқрор бўлганимизда ва ибодат қилганимизда – Масиҳ биз билан мулоқот қилади.

Шогирдлар кўрсатган намуна бизга ҳам ибрат. Улар ҳаммалари бирга эдилар. Ҳатто умидлари пучга чиққанда ҳам, улар мулоқотда бирлашган эдилар. Улар ≪юз берган воқеалар тўғрисида суҳбатлашиб кетаётган эдилар≫ (Луқо 24:14). Мана шулар: умумий суҳбат, фикр алмашинувлар, имкониятларни тадқиқ этиш, руҳни кўтариш – Жамоатнинг тимсоли эмасми?! Шогирдлар ана шулар билан шуғулланиб турганларида, Исо Масиҳ таълим бериш учун уларнинг орасида пайдо бўлди, У ҳақиқатан Ўзининг «қаерда икки ёки уч киши Менинг номим учун йиғилса, Мен ўша ерда уларнинг орасида бўламан» (Матто 18:20) деган гапини исботлади.

Исо Масиҳ улар билан суҳбат қуриб, уларга Ўзи ҳақида айтиб берди. Шубҳаланувчилар учун Худонинг шифосини Унинг Каломида топиш мумкин. ≪Имон тинглашдан, яъни Масиҳ ҳақидаги Хушхабарни эшитишдан келиб чиқади≫ (Рим. 10:17). Шундай экан, унга қулоқ солинглар.

Худди Жек қулоқ солгани сингари.

Биз мазкур бобни бир атеист ҳақидаги ҳикоя билан бошлаган эдик. Уни бошқа бир одам воқеаси билан тугатсак қандай бўларкин? Жек ҳаётининг биринчи ярмини, ўсмирлигида бошидан кечирган бир ғалати иш билан қиёслаган ҳолда таърифлайди. У Оксфорд университети шаҳарчасига ўқишга келди ва «осмонўпар, найзасимон томли қозиқдеворлар ва миноралар манзараси кўз олдида намоён бўлишини тасаввур қилди. У юраверди, юраверди, аммо олдинда ҳеч қандай университет меъморчилигини кўрмади. У фақатгина ортига қараб, нотўғри йўлни танлагани учун мақсаддан узоқлаша борганини тушунди. Ўттиз йилдан кўпроқ вақт ўтгандан кейин у шундай ёзган эди: ≪Мен ўшанда бу кичкинагина ҳодиса менинг бутун ҳаётимга ўхшатма бўлиб хизмат қилишини тушунмаган эканман≫.

Жек – Худо йўқ деган эътиқодга қатъий риоя қиладиган жангари атеист эди. Унинг фикрича, ахир биз инсон ҳаёти деб атайдиган бахтсизлик ортида ҳеч қандай Худиши мумкин эмас. У ўзининг дунёқарашини Лукреций ижодидан икки мисра орқали қуйидагича ифодалар эди:

Агар олам Худо томонидан яратилганида эди,

Ўткинчи, жирканч бўлмас эди у.

Жек Худодан юз ўгириб, академик машғулотларга эътибор қаратди.

У қайси соҳага мурожаат этмасин, ҳар бир соҳада жиддий муваффақиятларга эришар эди. Тез орада, Оксфорд профессорлари кенгаши уни ўзига тенг деб қабул қилди ва у дарс бера бошлади ҳамда ўз илмий ишларини ёза бошлади. Аммо уни қийнаётган шубҳаларни яшириш қийин бўлиб борар эди. Жек ўзининг руҳий ҳолатини «иродасиз қўрқув», «азоб-уқубатлар» ва «умидсизлик» каби сўзлар орқали таърифлар эди. У жаҳлдор, пессимистик кайфиятдаги одам бўлиб, зиддиятлар гирдобига тушиб қолган эди. ≪Мен, Худо йўқ, деб ҳисоблар эдим. Худонинг йўқлигидан мен жаҳлланар эдим≫. Жек Вуди Аллен томонидан инсон ҳаётига берилган баҳога қўшилган бўлар эди: ҳамма поездлар битта йўлдан юради, ҳаммаси…ахлатхонага боради. Эҳтимол, иккита ҳолат бўлмаганда эди, Жек бир умр зулматга олиб борадиган йўл бўйлаб ҳаракат қилган бўлар эди.

      Оксфорд профессорлари бўлмиш унинг бир неча яқин дўстлари, материалистик дунёқарашларидан воз кечиб, Худони изловчилар ва Исонинг издошлари бўлдилар. Дастлаб у ўша дўстларининг имонга келишларини бемаънилик деб ҳисоблади ва бу ўзини ҳам тортиб кетишидан қўрқди. Сўнгра, ўзи юқори баҳолаган бошқа ҳамкасблари: Жон Рональд Толкиен ва Хьюго Дайсон сингари ҳурматли олимлар билан танишди. Уларнинг иккови ҳам эътиқодида мустаҳкам масиҳийлар бўлиб, Жекни илгари ҳеч қачон қилмаган ишини қилишга: Муқаддас Китобни ўқишга ундадилар. Жек ўқий бошлади.

Янги Аҳдда бош қаҳрамон – Исо Масиҳ шахсияти Жекни ҳайратга солди. Жек Исонинг қиёфасида фақат яҳудий файласуфини, ахлоқ бўйича буюк муаллимни кўрди. Аммо Жек Китобни ўқигани сари, ундаги ички зиддият Исонинг ваъзи туфайли янада чуқурлашар эди – ахир, Исо Масиҳ Ўзини Худо деб атади ва одамларнинг гуноҳларини кечирадиган бўлди. Жек шундай хулосага келдики, Исо Масиҳ ё алданган ёки алдаган, ё бўлмаса, ҳақиқатан, Ўзини ким деб эълон қилган бўлса ўша Зот – Худонинг Ўғли бўлган.

1931 йилнинг 19 сентябрь куни кечқурун Же ква унинг икки ҳамкасби –

Толкиен ва Дайсон, университетнинг қора қайинли хиёбони бўйлаб узоқ сайр қилдилар. Бу хиёбон ўзига хос Эммаус йўли бўлиб чиқди. Чунки улар бу йўлда Масиҳнинг ваъзини ва ҳаёт мазмунини муҳокама қилдилар. Улар қоронғу тушгунча суҳбатлашдилар. ≪Жек≫, яъни К. С. Льюис, кейинчалик кутилмаган шамолнинг эсишини – кузнинг дастлабки баргларини шитирлатиб узиб кетган шамолнинг шиддатини хотирлаган эди, чамаси, бу у учун Муқаддас Руҳнинг тушишининг рамзи эди. Ўша оқшомдан кейин кўп ўтмай ≪Жек≫ Льюис масиҳий бўлди. У ≪аслида ҳаёт нима эканини ва уни билмасдан нимани йўқотиш мумкинлигини тушуна бошлади≫. Бу фикрлар унинг оламга қарашини тамомила ўзгартириб юборди, кейинчалик эса унинг миллионлаб ўқувчиларининг дунёқарашини ҳам ўзгартирди2.

Ақлли, қобилиятли, эътиқодида мустаҳкам атеист К. С. Льюисни Масиҳ ортидан эргашишга нима ундади? Ҳаммаси жуда оддий. У Масиҳ Танага, яъни Унинг издошларига яқинлашди ва ўзининг изланишлари орқали эса Муқаддас Битикларга яқинлашди.

Буларнинг ҳаммаси шунчалик оддий бўлиши мумкинми? Шубҳалар ва ишонч ўртасидаги жарликни Муқаддас Битиклар ва биродарлар билан мулоқот орқали йўқ қилиш мумкинми? Ўзингиз текшириб кўринг. Кейинги сафар соя тушганда, Мусо ҳақидаги қадимги ҳикояларга, Довуднинг ибодатларига, Хушхабарлар гувоҳлигига, Павлуснинг мактубларига шўнғинг. Худони излайдиган бошқа биродарлар билан мулоқот қилинг ва ҳар куни улар билан Эммаус йўлида юринг. Агар йўлда сизларга доно таълимот билан қуролланган олийжаноб нотаниш ҳамроҳ қўшилса…кечки овқатни баҳам кўришга кўндиришга ҳаракат қилинг.

13-боб

Агар бирон даҳшатли ҳодиса юз берса, нима бўлади?

Сизлар узоқ–яқиндаги уруш хабарларини эшитасизлар. Бироқ чўчиманглар! ...

Матто 24:6.

      Дунё миқёсидаги офатлардан қўрқиш

Дори истеъмол қилаётганимда, мен фармацевтларнинг огоҳлантиришларини четлаб ўтишим мумкин эди. Уларнинг огоҳлантиришлари нимага кераклигини албатта биламан. Дори-дармон ишлаб чиқарувчилар ҳар қандай юз бериши мумкин бўлган кўнгилсизлик ва ножўя таъсирлари ҳақида бизни огоҳлантиришлари шарт. Акс ҳолда, уларнинг таблеткаларини истеъмол қилганимиздан кейин учта қўли бор яшил одамчаларга айланиб қолсак, товон тўлайсизлар, деб уларни судга бера оламиз. Буни мен тушунаман. Барибир, реклама қаҳрамонининг бахтиёр юз ифодаси ва дикторнинг кадр ортидан фалаж хавфи тўғрисида огоҳлантириши орасида нимадир борки, бу ишни бузади.

Бундай салбий оқибатлар тўғрисида маълумот бериш тажрибаси туғруқхоналар палаталарига етиб бормайди, деб умид қиламиз. Ахир, шундай бўлиши ҳам мумкин-ку. Охир-оқибат, туғилаётган чақалоқлар нимага аралашиб қолаётганларини билишга тўлиқ ҳақлидирлар. Туғилишдан олдинги огоҳлантириш акушерликда стандарт тадбирга айланиши мумкин. Бу саҳнани тасаввур қиляпсизми? Ҳуқуқшунос туғаётган аёл тўшаги ёнида турибди. Тўлғоқлар орасида аёл Ламаз усули бўйича нафас олмоқда, яъни тез-тез ва юзаки, худди «кучукчадай». Юрист майда ҳарфлар билан ёзилган ҳужжатни аёлнинг қорни томон қараб ўқийди:

«Сизни бачадондан ташқаридаги оламга ўтаётганингиз билан табриклаймиз. Аммо шуни эътиборга олиб қўйингки, инсон ҳаёти унга ҳамроқ бўладиган ҳодисалар билан характерланади, бу ҳодисалар кўп ҳолларда ўлимга олиб келади. Айрим мижозлар ҳалокатли вируслар, кимёвий моддалар ва\ёки қонли террорга оид кўнгилсизликлар ҳақида хабар берган эдилар. Туғилиш сизни яна цунами, маст учувчилар, ҳушёр мотоциклчилар, очлик, радиоактив чўкмалар ва\ ёки ҳайз олди синдроми сингари офатларнинг ҳалокатли таъсирига дучор қилиши мумкин. Ҳаётнинг хуш кўрилмайдиган ножўя таъсирлари қаторига компьютер вируслари, юрак хасталиклари ва битирув имтиҳонлари ҳам киради. Инсон ҳаёти ёвуз ҳукмдорлар билан битта сайёрада истиқомат қила олмайдиганларга ёки авиокомпаниялар бортда озиқланиш деб атайдиган нарсаларни юта олмайдиганларга тавсия қилинмайди.

Ҳаёт — хавфли нарса. Биз ёвуз борлиқ сояси остида машаққат билан кун кечирамиз. Инсониятни йўқ қилишнинг турли усуллари, чамаси, фақат шу ҳақда орзу қиладиган одамларнинг ихтиёрига ўтган. Ракета- ядро урушлари тўғрисидаги суҳбатлар битта ёшгина болакайни шундай савол беришга мажбур қилди: «Она, илтимос, айтинг-чи, биз ҳеч ҳам осмон йўқ ерда яшашимиз мумкин эмасми?»1 Агар Ер юзидаги ўртача йиллик ҳарорат яна икки даражага ошса…агар мутлақо махфий маълумотлар ёвуз одамларнинг қўлига тушиб қолса…агар қандайдир эси паст одам қизил тугмани босиб юборса…Агарда энг даҳшатли ҳодиса юз берса, нима бўлади?

У албатта юз беришини Масиҳ бизга айтган. У руҳий сусайиш, экологик офатлар, бутун оламда масиҳийларнинг таъқиб қилинишини башорат қилади. Бундай ҳодисалар юз берганда ҳам бизни келажакка дадил боқишга ундайди.

... Эҳтиёт бўлинглар, ҳеч ким сизларни йўлдан оздирмасин! Чунки кўп кишилар ўзларини Менинг номим билан атаб: “Мен Масиҳман”, — деб бир қанча одамни йўлдан оздирадилар. Сизлар узоқ–яқиндаги уруш хабарларини эшитасизлар. Бироқ чўчиманглар! Булар содир бўлиши шарт, аммо бу ҳали охири дегани эмас. Халқ халққа қарши, шоҳлик шоҳликка қарши кўтарилади. Айрим жойларда қаҳатчилик ва зилзилалар бўлади. Бу ҳодисалар тўлғоқ азобларининг бошланишига ўхшайди.

Ўшанда сизларни қийнаш ва ўлдириш учун тутиб берадилар. Менинг номим туфайли ҳамма халқлар сизлардан нафратланади. Шунда кўплар имондан қайтади, улар бир–бирини сотиб, бир–биридан нафратланади. Кўп сохта пайғамбарлар пайдо бўлади, улар кўпларни йўлдан уради. Ёмонлик кўпайгани учун одамлар орасида меҳр–оқибат йўқолади. Лекин охиригача бардош берган нажот топади. Осмон Шоҳлиги тўғрисидаги Хушхабар бутун дунё бўйлаб ваъз қилинади, ҳамма халқлар уни эшитади. Шундагина охирзамон келади.

Матто 24:4–14.

Зўр бўлишидан олдин ҳамма нарса ёмон бўлади, жуда ёмон бўлади.

Вазият ёмонлашганда, ≪қаранглар, чўчиманглар≫ (Матто 24:6). Бу жойда: ≪чўчиманглар≫ деган сўзда жуда таъсирчан сўз ишлатилган, Исо Масиҳ бу сўзни бошқа бирор жойда ишлатган эмас. Бу сўз “оҳ-воҳ қилмоқ”, “фарёд қилмоқ” маъносини англатади. Гўё Исо Масиҳ шогирдларига “Энг ёмони юз берганда, жазавага тушманглар”, деб маслаҳат бермоқда.

Шогирдларни Йерусалим маъбадининг салобати ҳаяжонга солди. Уларни улкан йўнилган тошлардан қурилган улуғвор иншоот ҳайратда қолдирди, айрим тошларнинг узунлиги йигирма тўрт фут чиқарди; шунингдек, рангли мармарнинг денгиз тўлқинларини эслатувчи чизгилари ҳаяжонга солган эди. Исода эса буларнинг ҳеч бири шундай тасаввур қолдирмади. ≪Исо уларга деди: “Буларнинг ҳаммасини кўряпсизми? Сизларга чинини айтайин: булар вайрон бўлади. Биронта тош ўз жойида қолмайди≫ (Матто 24:2).

Тасаввур қилинг: кимдир Оқ уйнинг, Букименгем ёки Лувр саройининг вайрон бўлиши ҳақида башорат қиляпти. Сиз буларнинг вайрон бўлиши тафсилоти билан қизиқмайсизми? Шогирдлар билишни хоҳладилар. ≪… Бизларга айтинг–чи, бу ҳодисалар қачон юз беради? Сизнинг келишингизни ва охирзамон яқинлашганини нимадан билсак бўлади?≫ (Матто 24:3).

Марказида маъбад бўлган Довуд шаҳри манзараси намоён бўлиб турган Зайтун тоғида ўтириб, Исо: «Камарларни тақинглар, энг муҳими, ваҳимага тушманглар, ҳаёт сизларнинг соғлиқларингиз учун хавфли бўлиши мумкин», қабилида огоҳлантирмоқда.

Исо Масиҳ гапни насиҳатдан бошлайди: ≪… Эҳтиёт бўлинглар, ҳеч ким сизларни йўлдан оздирмасин! Чунки кўп кишилар ўзларини Менинг номим билан атаб: “Мен Масиҳман”, — деб бир қанча одамни йўлдан оздирадилар≫ (Матто 24:4–5). Бу оятдаги “кўп кишилар”, “бир қанча одам” сўзларига эътибор беринг. Алданганлар ҳам кўп, алдовчилар ҳам кўп. Жамоат бу —Худонинг хизматчилари ниқоби остидаги худбинлар ўзларини ўзлари намоён қилишлари учун Петри косачаларидир29. Улар ҳамма нарсани “Исонинг номи билан” қиладилар, алоҳида мақомга, олий тақводорликка даъво қиладилар. Улар пинҳон билимлар уларга очилгани билан мақтанадилар, ўз ваъзларида: “Худо менга айтди”, “Худо билан гаплашдим”, “Худо мени етакламоқда”, каби жумлалар билан ўзларини кўз-кўз қиладилар. Улар ўзларини оддий қоидаларга бўйсунишлари лозим бўлмаган, ички доирага киритилган буюк устозлар сифатида намоён қиладилар; бу уларнинг доноликлари оддий одамларнинг тушунчасидан анча устунлигини англатади. Кимдир ҳатто мойланганликка даъво қилиб: ≪…Мен Масиҳман…≫ деб айтади (Матто 24:5).

Уларнинг орасида –Хосе Луис де Хесус Миранда ҳам бор. У фақат Исо Масиҳ ҳақида гапириб, Унга ибодат қилиб қолмайди. У ўзини дунёга қайта келган Масиҳ деб эълон қилади. Насролик Исодан фарқли равишда, бу Пуэрто-Риколик Хесус таълим берадики, гуноҳлар умуман мавжуд эмас ва унинг издошлари бирон ёмон иш қила олмайдилар. Ўттиздан ортиқ мамлакатдаги унинг минглаб издошлари унинг «малҳам»ларини ютмоқдалар»2.

“Сизларни адаштиришларига йўл қўйманглар”, –огоҳлантиради Исо. Ялтироқ ташқи кўриниш билан, сўзамоллик билан ва шоу эффектлари билан сизни аврашларига йўл қўйманглар. Кейинроқ ўша ваъзида Исо Масиҳ шундай деган эди: «…сохта масиҳлар ва сохта пайғамбарлар пайдо бўлиб, иложи бўлса, танланган одамларни ҳам йўлдан оздириш учун буюк аломату мўъжизалар кўрсатадилар» (Матто 24:24).

Оломон ва мўъжизалар. Ғоят машҳурлик, зўр таассурот қолдирадиган фокуслар. Кўплаб тарафдорлар. Куч-қудрат намойиши. Ана шунақаларни кўрганингизда, эҳтиёт бўлинг. Баланд овоз – фальш, яъни сохталик йўқлигига кафолат эмас. Машҳурлик ва фокуслар қармоғига илиниб қолманг. Шайтон унисини ҳам, бунисини ҳам хўрак қилишга қодир.

Қуйидаги парча ёрдамида ҳамма ваъзларни ва воизларни текширинг: «Исони Масиҳ эмас, дейдиган ҳар қандай одам ёлғончидир. У Масиҳнинг душмани! У Отани ҳам, Ўғилни ҳам рад этади. Ўғилни рад этган одамда Ота йўқ. Ўғилни тан олган одамда эса, Ота ҳам бор» (1Юҳ. 2:22-23). Сохта пайғамбарлар ҳар доим Масиҳнинг ролини пасайтириб, инсоннинг ролини юксалтирадилар. Имон таълимотини тиришқоқлик билан ўрганинг. Битта саволга диққатингизни қаратинг: бу одам ўзининг тингловчиларини Исога йўналтиряптими? Агар “ҳа” деган жавоб бўлса, шукр айтиб, ўша одам учун ибодат қилинг. Агар “йўқ” деган жавоб бўлса, ҳозир имкони борида у ердан қочинг.

Бидъатлар билан бир қаторда, биз офатларни ҳам кутишимиз керак. ≪Сизлар узоқ–яқиндаги уруш хабарларини эшитасизлар. Бироқ чўчиманглар! Булар содир бўлиши шарт, аммо бу ҳали охири дегани эмас. Халқ халққа қарши, шоҳлик шоҳликка қарши кўтарилади. Айрим жойларда қаҳатчилик ва зилзилалар бўлади. Бу ҳодисалар тўлғоқ азобларининг бошланишига ўхшайди≫ (Матто 24:6–8).

Табиат ҳомиладор, унинг ой-куни яқин. Тўфон Канзасдаги шаҳар орқали ўтганида ёки зилзила Покистондаги бир ҳудудни вайрон қилганида, бу – иқлим ўзгаришлари ёки олдинги тектоник зоналарнинг кўчишидан кўра каттароқ нарсадир. Борлиқ туғиш олдидан илк тўлғоқларни бошидан кечирмоқда. Энг асосий азоблар ҳали олдинда.

Ихтилофлар, «урушлар ва уруш хабарлари» ҳақида ҳам шуни айтиш мумкин. Битта халқ бошқасига ҳужум қилади. Битта буюк мамлакат бошқасига қарши чиқади. Чегараларда ҳар доим қулфлар керак бўлади. Ҳарбий мухбирлар ишсиз қолмайдилар. Ер юзи аҳолиси ҳеч қачон бу ерда – осмондан узоқда тинчликни кўрмайди.

Масиҳийлар ҳаммадан кўп жабр тортадилар. ≪Ўшанда сизларни қийнаш ва ўлдириш учун тутиб берадилар. Менинг номим туфайли ҳамма халқлар сизлардан нафратланади. Шунда кўплар имондан қайтади, улар бир–бирини сотиб, бир–биридан нафратланади. Кўп сохта пайғамбарлар пайдо бўлади, улар кўпларни йўлдан уради. Ёмонлик кўпайгани учун одамлар орасида меҳр–оқибат йўқолади≫ (Матто 24:9–12).

Ўлими бу башоратнинг амалга ошиши бўлган одамлар билан жаннат тўла: Бутрус. Павлус. Стефан. Ёқуб. Антиохиялик Игнатий. Поликарп. Жафокаш Иустин. Ориген. Олам Масиҳнинг бу издошларидан нафратланган эди.

Нафрат олдингидай қайнамоқда. ≪Жафокашлар овози≫ — диний эркинликни ҳимоя қиладиган масиҳийлар ташкилотининг маълумотларига кўра, охирги юз йилликда, олдинги барча юз йилликлардагини қўшиб ҳисоблагандан кўра кўпроқ Масиҳ издошлари ўз имони учун ўлдирилган. Павлус, Ёқуб ва Бутрус номлари қаторига Эфиопиялик Цехай Толесса, континентал Хитойдан Ксу Йонхай, Эронлик Мехди Дибаж исмлари ҳам қўшилди3. Бутунжаҳон Хушхабарчилар ҳаракати йилига ўртача 165 000 жафокаш ўлдирилиши ҳақида маълумот беради. Бу миқдор ўтган асрдагига қараганда, тўрт баробар кўпдир4.

Ўз диний эркинлиги билан мағрурланадиган Америка, масиҳийларга нисбатан кучайиб бораётган ғазаб билан хасталанган. Муқаддас Китобга ишонадиган талабаларни профессорлар ошкора мазах қилмоқдалар. Телевизион ток-шоуни олиб борувчилар имонлиларни қораламоқдалар. Биз қувғинлар кучайишини кутишимиз мумкин. Шу ҳодиса юз берганда, мустаҳкам бўлмаган эътиқод вайрон бўлади. «...одамлар орасида меҳр–оқибат йўқолади...≫ (Матто 24:12). Руҳий ≪чиптасизлар≫ кемадан сувга сакрайдилар. Иккиланувчилар қалбсиз бўлиб қоладилар. Кўп сонли тиришқоқ жамоат аъзолари тиришқоқ риёкорларга айланадилар. Улар шунчаки имондан юз ўгириб қолмайдилар – улар имонлиларнинг ҳаётини заҳарлайдилар.

Бу қувғинлар бизга ҳам етиб келадими? Баъзиларимизга улар аллақачон етиб келди. Айримларимизга ҳали етиб келиши мумкин. Агар эътиқодимиз учун қамоққа ташлансак, эътиқодимиз учун қувғинга учрасак, менга ва сизга Худо Масиҳнинг «…Бироқ чўчиманглар!...» (Матто 24:6) деган насиҳатини эслашга ёрдам берсин.

Бидъатлар, офатлар ва баъзилар имондан қайтишлари туфайли Руҳнинг ҳузурини йўқотманг. Бундай таъсирларга берилманглар ва таслим бўлманглар, чунки ҳадемай сизлар тантананинг гувоҳи бўласизлар.

≪… Лекин охиригача бардош берган нажот топади. Осмон Шоҳлиги тўғрисидаги Хушхабар бутун дунё бўйлаб ваъз қилинади, ҳамма халқлар уни эшитади. Шундагина охирзамон келади≫ (Матто 24:13–14).

Исо Масиҳ Ўз шогирдларини узоқни кўра оладиган жасурлик билан қуроллантирган эди. У кулфатларни санаб ўтар экан, уларнинг «охири келади», деб айтди. Охири ғалаба билан тугашига ишонч охиригача бориш учун жасурликни туғдиради. Ёзувчи Жим Коллинз ўзининг “Шуҳратга муносиб” китобида бу ҳақиқатни очиб беради. Коллинз Вьетнам уруши вақтида саккиз йил асирликда бўлган адмирал Жеймс Стокдейл ҳаёти тарихини ҳикоя қилади.

Стокдейл озод бўлганидан кейин Коллинз ундан лагерда қандай қилиб тирик қолганини сўради. У шундай жавоб берди:

—Мен ҳеч қачон ҳаммаси яхшилик билан тугашига ишончни йўқотмадим. Мен нафақат бу ердан чиқиб кетишимга, балки бу курашни ҳаётимдаги ҳал қилувчи воқеага айлантириб, бу курашда охири ғалаба қилишимга бирон марта шубҳа қилмадим; мен буни бошқа ҳеч нарсага алиштирмаган бўлар эдим.

Кейин Коллинз сўради:

—Синовларга ким дош бера олмади?

Адмирал Стокдейл шундай жавоб берди:

—О, бу ерда ҳаммаси оддий. Оптимистлар... улар шундай деб айтардилар: ≪Мавлуд (Рождество) байрамигача бу ерда қолмаймиз≫. Мавлуд ҳам келди ва кетди. Кейин улар шундай дедилар: ≪Фисиҳ байрамигача биз бу ерда қолмаймиз≫. Фисиҳ ҳам келди ва кетди. Кейин Шукроналик кунигача. Кейин яна Мавлудгача. Улар руҳан тушкунликка тушиб, биронтаси ҳам тирик қолмади5.

Ҳақиқий жасурлик иккала воқеликни: ҳозирги машаққатларни ва яқинлашиб келаётган тантанани қамраб олади. Тўғри, ҳаёт баъзан расво бўлади. Аммо бу абадий эмас. Менинг дўстларимдан бири шундай дейишни яхши кўради: «Охирида ҳаммаси яхши бўлади. Агар ҳали ҳаммаси яхши бўлмаган бўлса, демак, ҳали бу охири эмас».

Гарчи Жамоат, худди Гидоннинг аскарлари сингари, қаттиқ танловдан ўтаётган бўлса ҳам, Худонинг ерини иқлим оқибатидаги фалокалар енгаётган бўлса ҳам, офатлар қонини оқираётган бўлса ҳам, Худонинг ижодининг ўзи Арктика даҳшати оқибатида қаёққадир чайқалаётган бўлса ҳам, ваҳимага тушманг.

≪ Сабрли бўл, мунтазир бўл Эгамизга,

Ғайирлик қилмагин йўлларини топганларга,

Фосиқ ниятларин амалга оширганларга≫ (Забур 36:7).

Поллианна30 оптимизмидан узоқроқ туринг. Инсон борлиғини ёвузлигини пардозлаб, биз ҳеч нарсани қўлга кирита олмаймиз. Бизнинг олам заҳарланган. Аммо «Осмон қулаяпти! Осмон қулаяпти!» мультфильмидаги Жўжача Чипнинг ваҳимали фарёдларини ҳам такрорлаш керак эмас. Поллианна ва Жўжача Чип ўртасида, кўзи юмуқ оптимизм билан беадаб жазава орасида босиқ, тиниқ фикрлайдиган, имонини сақлайдиган Масиҳ издоши турибди. Масиҳнинг бу издоши очиқ кўз билан турибди, аммо кўзларида ваҳима йўқ. У қўрқитадиганлардан қўрқмайди. У маҳалладаги энг ювош йигит – бу ерда безорилар йўқлиги учун эмас, балки ўзининг катта Акасига бўлган ишончи туфайли ваҳимага тушмайди. Худонинг қадимги халқига бу хотиржамлик таниш эди:

«Ҳатто бутун лашкар мени ўраб олса ҳам,

Юрагимда асло қўрқув пайдо бўлмас.

Ҳатто менга қарши жангга отланса ҳам,

Ишончим ҳеч ҳам йўқолмас» (Забур 26:3).

Иккинчи Жаҳон уруши оқибатида Варшава шаҳри маркази вайрон қилинганидан сўнг, пойтахтнинг асосий кўчасида биргина иншоотнинг фақатгина скелети қолди. «Бу – Британия ва чет эл Муқаддас Китоб жамиятининг Польшадаги бўлимининг ярим вайрон бўлган биноси эди. Бинонинг бутун қолган биргина ички деворидаги сўзлар кўча томондан кўриниб турар эди…“Осмон ва ер тугайди.

Аммо Менинг сўзларим бу оламдан ўтиб кетмайди”6». Бу – масиҳийлар умидининг тимсолидир. Гарчи олам қуласа ҳам, Масиҳнинг ишлари қолади.

«Қаранглар, бироқ чўчиманглар…» (Матто 24:6).

«Қаранглар…, қилманглар». Бошлиқларнинг ва ўқитувчиларнинг кўрсатмалари кўпинча шу сўзлардан бошланади. «Қаранглар, менга ҳисобот тайёрлашни унутманглар». Ёки: «Иншони эртага топширишларингиз керак. Қаранглар, кечикманглар». Бундай сўзлар диққатлироқ бўлишга, охирги натижага диққатни жамлашга, мақсадга интилишга даъват қилади. Масиҳ ҳам бизни шунга даъват қилмаяптими? Моддий инқироз кучайган ва террорчилар эркин юрган бизнинг хавфли даврда, Фаберже тухуми сингари мўрт ер шарида – ваҳима ва қайғу бошпаналарида яширинишимиз учун ҳамма сабаблар бор. Аммо Масиҳ бизга шундай дейди:

«Қаранглар, хавотир олманглар…»

≪Идрокли бўлинглар ва ваҳимага тушманглар…≫

≪Ваҳимага тушмасликка ҳаракат қилинглар…≫31*

≪Ўлим хавфи остида бўлганингда ҳам содиқ қол, шунда Мен сенга ҳаёт тожини бераман≫ (Ваҳий 2:10).

Эътиқодларингизнинг синчи зарбаларга ва босимга дош беришига ишонч ҳосил қилинг.

«Титаник»ни қурганлар бу ҳақида қайғурганларида яхши бўлар эди. Улкан кема чўкиб кетди, чунки қурувчилар арзон михпарчинни афзал кўрдилар ва қилиниши керак бўлган ишларни яхши ҳисоб-китоб қилмадилар. Михпарчинлар қопламанинг пўлат листларини кема синчига бириктиради. Кемасозлар сифатли стерженлар етишмаслигига дуч келганларида, стандартга тўғри келмайдиганларини олавердилар. Натижада, буларнинг парчаланган бошчалари асйбергнинг босими остида нўхатдай тўкилиб кетди7.

Сизнинг имонингиз кемасида михпарчинлар қанчалик мустаҳкам? Михпарчинларни ҳар куни Муқаддас Китобни ўқиш, Худога хизмат қилиш, Худо билан самимий мулоқот қилиш орқали мустаҳкамланг. ≪Жасорат — бу ибодат қилиб улгурган қўрқувдир≫8.

Шуни ёдингизда тутинг: ≪…буларнинг ҳаммаси —туғруқ тўлғоғининг бошланишидир≫32 (Матто 24:8). Ахир, туғруқ тўлғоғида ҳамма нарса ҳам ёмон эмаску (менинг айтишим осон). Тўлғоқ – туғруқдан дарак беради. Акушерлар она бўлиш арафасида турган аёлларни ишонтирадилар: ≪Маълум вақт оғриқ бўлиб туради, кейин ҳаммаси яхши бўлади». Исо Масиҳ ҳам айнан шунга бизни ишонтирмоқда. Дунё миқёсидаги ихтилофлар бизнинг календаримиздаги туғиш санаси яқинлашиб келаётганидан дарак беради. Охирги соат яқинлашмоқда, юкдан қутулишгача бор-йўғи бир неча зарба қолди, холос. Яна бир оз вақт абадийлик соати чиқиллаб туради ва кейин ижод тожга бурканади. Янги дунё яқинлашмоқда!

≪… Булар содир бўлиши шарт …≫ (Матто 24:6). Мана шу қувончли «Бўлиши шарт» деган сўз тасдиқлайдики, ҳамма юз бераётган воқеалар, ҳатто энг даҳшатлиси ҳам, Худонинг ниятига бўйсундирилган. Ҳамма кулфатлар, синовлар унда ўз ўрнида туради. «Бизлар ваҳимага тушмаслигимиз кераклигининг сабаби урушлар ваҳимага солмаслиги эмас, мутлақо аксинча, сабаб шундаки, жамики алғов-далғовлик устидан Худонинг нияти ҳукмронлик қилади»9.

Ҳамма воқеа-ҳодисалар – катталари ҳам, арзимайдиганлари ҳам – Худо томонидан олдиндан белгилаб қўйилган ва Унинг эзгу хоҳиш-иродасининг амалга ошишига хизмат қилади. Борлиқ назорат остидан чиқиб кетгандай туюлганида, аслида бундай эмас. Баъзан ҳаммани қонхўр васвос бошқараётгандай туюлганида, аслида бундай эмас. Экологик офатлар олам янгиликларида биринчи ўринга чиққанида, юрагингизда у биринчи ўринга чиқишига йўл қўйманг.

Питер Вирт заминдаги отасига ишонганидай, биз Самовий Отамизга ишонайлик.

Университет талабаси Питер йигирма бир ёшида ўнг елкасида қаттиқ оғриқ сеза бошлади. У маслаҳат сўраш учун отасига қўнғироқ қилди. Кўпчилик талабалар ҳам шундай қилган бўлардилар: маслаҳат сўраш учун уйларига қўнғироқ қилган бўлардилар. Аммо бундай вазиятда талабалардан камида яхши маслаҳатчи топилган бўлар эди. Питернинг отаси Майкл – дунёга машҳур ортопед, айнан елка бўғими бўйича мутахассис. Питернинг шифокор Виртга қўнғироғи – Билл Гейтснинг қизи отасига компьютер ҳақида ниманидир сўраш мақсадида қилган қўнғироғи билан бир хил.

Аввалига Майкл Питернинг елкасидаги оғриқни, ҳаддан ортиқ жисмоний юкдан, деб тушунтирди. Аммо елканинг увишиши ва игна сангчгандек оғриши бошлангандан кейин, доктор Виртда камдан-кам учрайдиган хасталик – «чуқур веналарнинг тромбофлебити» хасталигига шубҳа уйғона бошлади. Ўғлининг елкасида тромб пайдо бўлган бўлиб, юрак учун хавфли яқин масофада жойлашган эди. Бу хасталик Майклга нафақат таниш эди, балки шифокор бу хасталикни даволаш усуллари ҳақидаги мақоланинг ҳаммуаллифи эди. У Питерга шифохонага бориб, албатта, ультратовуш текширувини ўтказишларини сўрашини айтди. Маълум бўлишича, узоқ масофадан қўйилган ташхис айнан нишонга тегди. Питерни зудлик билан шифохонага ётқиздилар, тромб сўрилиб кетди, ўғилнинг заминдаги ҳаёти давом этди.

Шундай отанинг борлиги ажойиб эмасми?!

Бизнинг шунақа Отамиз бор. У оламга Ўзининг ташхисини қўйган ва бу хасталикни қандай шифолаш мумкинлиги ҳақида китоб ёзган. Биз Унга ишонишимиз мумкин. «Охирида ҳаммаси яхши бўлади. Агар ҳали яхши бўлмаса, демак, ҳали охири эмас».

14-боб

Битта соғлом қўрқув

Шогирдлар овозни эшитганларида, шунчалик қўрқиб кетдиларки, ерга юз тубан йиқилдилар. Исо эса келиб, уларга қўл теккизди–да:

— Туринглар, қўрқманглар! — деди.

Матто 17:6–7

Худо менинг қутичамга сиғмайди деган қўрқув

Меҳмонхонанинг рўйхатга олиш бўлимида навбатда турган аёл қўлида менинг китобимни ушлаб турар эди. «Доктор менга бу китобни уйқусизликка қарши курашишим учун ёзиб берган», деган гапни бехосдан эшитмай деб, унинг олдига бориб ўзимни таништиришга журъат қилмадим. Аммо мен барибир таваккал қилдим. Аёл ҳақиқатан ҳам бу китоб унга ёқишини айтди. Аммо менга диққат билан қараб, негадир, у ўша одам эмас-ку, деб хаёлидан ўтказди.

Аёл зўр муқованинг орқасини ўгириб, менинг суратимга қаради, кейин нигоҳини менга қаратди:

—Сиз Макс Лукадо эмассиз.

—Худди ўзиман. Бу суратим бир неча йил олдин олинган. Ўшандан бери анча ўзгарганман.

У ҳеч қандай жилмайиш аломатларисиз менинг суратимга яна бир бор қаради-да, қатъий оҳангда деди:

—Йўқ. Макс Лукадонинг мўйлови бор, ажинлари йўқ ва сочлари қалин.

—Илгари Макс шундай эди, — изоҳ бердим мен.

Аммо аёл гапида туриб олди:

—У ҳозиргача ҳам шундай.

Мен чўнтагимга қўлимни суқиб, ҳайдовчилик гувоҳномамни кўрсатмоқчи бўлдим, аммо уни ана шу адашган ҳолатида қолдиришни афзал кўрдим.

Агар бу аёл ўттиз ёшдаги Макс Лукадони кўришни истаган экан, баҳслашиш учун мен кимман ўзи?

Иккинчидан, мен унинг тахминларини тушуниб турардим. Ҳамма нарсани токчага тахлаб қўйганингизда, уни шундайлигича қолдириш осон. У аёл менинг тимсолимни яратган. Мени шундай белгилаган. Шундай таснифлаган. Бешга саккиз сантиметр ҳажмдаги фотокарточка рамкасига қисиб киргизиб қўйган. Шунақа қутичадаги Макс.

Қутичалар бизнинг оламга ажойиб тартибни олиб киради. Қутичалар сабабли ёрма сочилиб кетмайди ва карточкаларни чанг босмайди. Буюмларни тахлаб қўйиш керак бўлганида, қутичалар жуда қулай. Аммо одамларни фарқлаш керак бўлганида, улар бизнинг умидларимизни яхши оқлай олмайди. Иш Масиҳни билишга ҳаракат қилишга келганда, ҳеч қандай қутичалар умуман ярамайди.

Биласизми, Масиҳнинг Фаластиндаги замондошлари ҳаракат қилиб кўрган эдилар. Уларда ҳам турли-туман қутичалар бор эди. Аммо Исо Масиҳ ўша қутичаларнинг биронтасига ҳам сиғмас эди. Уни исёнкор деб ҳисобладилар – У солиқ тўлаган эди. Унинг қиёфасида қишлоқлик дурадгорни кўрган эдилар – У олим эркакларни боши берк кўчага киритиб қўйган эди. Унинг олдига мўъжизаларини кўриш учун келар эдилар, аммо У томоша кўрсатишдан бош тортар эди. Уни оддий таърифлаб бўлмас эди. У яҳудий эди, мажусийларни Ўзига жалб қилар эди. У синагогаларда иккиюзламачилик билан ибодат қилганларни фош қилган Устоз эди. У қаланғи-қасанғилар ва фоҳишалар билан таниш-билиш бўлган Муқаддас. Эркаклар устунлиги тарғиб қилинадиган патриархал жамиятда аёлларни ерга урмаган эди. Римга қарши кайфиятда бўлган одамлар муҳитида У Римни фош қилмас эди. У шоҳ каби гаплашар эди, дарбадар каби ҳаёт кечирар эди. Одамлар Исо Масиҳ учун таъриф топишга ҳаракат қилдилар. Аммо топа олмадилар.

Биз эса ҳамон таъриф топишга ҳаракат қиляпмиз.

Бразилияда менинг таксичи танишим бор. Унинг машинаси асбоблар тахтасида Исонинг ҳайкалчаси ёпиштирилган эди. Ҳар сафар, машиналар тўхташ жойида, тўхтатиш учун жой топишни истаганида ёки яшил чироқ тезроқ ёнишини истаганида ўзининг пластмассали «Исо, ёрдам бериб юбор»ини ишқалар эди.

Кеч оқшом кабель телевидениеси орқали кўрсатув олиб бораётган воиз мени ва бошқа ярим тунда тингловчиларни, фаровонлик учун бизда битта ибодат қолди, деб ишонтиради. Фақат олийжаноб «Доллар бер Исо»дан сўраш керак, холос.

Бир куни менинг ўзим ҳам Исони таълимот қолипига киритганман. У гўёки рецепт эди, уни тайёрлаш учун керакли ҳамма таркибий қисм менда бор эди. Керакли миқдорда уни аралаштиринг – ана сизга Исо Масиҳ хонаки ичимлиги.

Сиёсатчилар жавондан ўзларининг хонаки Исолари солинган қутичаларини оладилар, Исо Масиҳ «яшиллар» учун, «консерваторлар» учун овоз берган бўлишини, У қирғийларни, кабутарларни, сувбургутларни яхши кўришини айтишади. … Сайлов пайтларида сиёсатлаштирилган Исо Масиҳ ҳар доим уларнинг қўлларида.

Қутилардаги худолар. Сиз уларнинг ҳайкалчаларини одамлар қўлларида маҳкам сиқиб турганларини кўрасиз. Бу одамлар ушлаб кўрса бўладиган, итоаткор ва нима қилишини сиз олдиндан биладиган худоларни яхши кўрадилар. Телбанамо ҳаётимиз учун қўлга ўргатилган худолар керак, шундай эмасми? Ғалтагидан узилиб кетган оламимизда, биз шундай худони истаймизки, у кучукча ёки мушукчага ўхшаб шинам ошхонамизда истиқомат қилсин. Биз чақиришимиз билан у югуриб келади. Қулоқларини қашлаганимизда, у хуриллай бошлайди. Эҳ қани эди, Худо ҳам худди шундай Ўз ўрнини яхши билса эди

Бутрус, Ёқуб ва Юҳанно ҳам шуни истаган бўлишса керак. Акс ҳолда, Исо Масиҳ уларни олиб борган қутичалардан халос бўлиш сафарини қандай изоҳлаш мумкин?

Орадан олти кун ўтди. Исо ёнига фақат Бутрус, Ёқуб ва Ёқубнинг укаси Юҳаннони олиб, баланд бир тоққа чиқди. У ерда, уларнинг кўз ўнгида Исонинг қиёфаси ўзгарди: юзи қуёшдай порлаб, кийимлари кўзни қамаштирадиган даражада оппоқ бўлиб қолди. Бирданига уларга Мусо билан Илёс зоҳир бўлишди. Улар Исо билан гаплашдилар. Бутрус Исога деди:

— Ҳазрат, яхши ҳам шу ерда эканмиз! Истасангиз, учта чайла ясайман: биттаси Сизга, биттаси Мусога, биттаси Илёсга.

У шу гапини тугатмаган ҳам эдики, бирданига оппоқ булут пайдо бўлиб, ҳаммаларига соя солди. Булут орасидан шундай овоз келди:

— Бу Менинг севикли Ўғлимдир, Ундан мамнунман. Унга қулоқ солинглар!

Шогирдлар овозни эшитганларида, шунчалик қўрқиб кетдиларки, ерга юз тубан йиқилдилар. Исо эса келиб, уларга қўл теккизди–да:

— Туринглар, қўрқманглар! — деди. Улар бошларини кўтариб, ёлғиз Исодан бошқа ҳеч кимни кўрмадилар.

Матто 17:1–8.

Муқаддас Битикдаги энг юқори нуқта қандайдир тарзда ернинг юқори нуқталари билан боғланган. Иброҳим Мўриё тоғида Исҳоқни қурбонликка келтирмоқчи бўлди. Мусо Синай тоғида ёнаётган бутани кўрди. Илёсга Худо Хориб тоғида намоён бўлди. Исо Масиҳ Гўлгўта деган тепаликда инсониятнинг гуноҳларини ювди. Исонинг Хермон тоғида қиёфаси ўзгарди.

Аниғини ҳеч ким билмайди, аммо кўпчилик тарихчилар Ўзгариш тоғи – бу Хермон тоғи деб ҳисоблайдилар, унинг баландлиги 2814 метрдир. Бу тоғ Исроилнинг шимолий қисми манзарасида салобатли туради, юзлаб километр узоқликдан – Ўлик денгиздан кўриниб туради. Мазкур улкан, қор билан қопланган чўққи Исонинг Бутрус, Ёқуб ва Юҳанно билан бирга ёлғиз қолиши учун жуда қулай жой эди. Исо Масиҳ шовқинли оломондан ва хира пашшадек баҳслашувчилардан узоқда – Ўзининг учала яқин дўсти билан бемалол, бировлар ҳалақит бермасдан мулоқот қилиши мумкин эди. Бу ердан Жалила денгизининг мовий юзи ва узумзорлар ўсиб ётган тепаликлари бўлган текисликлар кўриниб турар эди. Бу ерда ибодат қилиш мумкин эди. “... У Бутрусни, Юҳанно билан Ёқубни олиб, ибодат қилгани тоққа чиқди” (Луқо 9:28). Бу пайтда Масиҳга куч керак эди. У хочга михланишига бир неча ой қолган эди, холос. Олдинда Исони аскарларнинг шафқатсизлиги ва оломоннинг ғазаби кутиб турар эди. Буларга бардош бериш учун қатъият талаб қилинарди ва У бу қатъиятни қаердан олишини издошлари кўришларини истар эди.

Ибодатнинг қайсидир лаҳзасида, нон ва балиқ тановул қилиб юрган, Жалила шевасида гапираётган мулойим дурадгор фазовий нурга айланди. “У ерда, уларнинг кўз ўнгида Исонинг қиёфаси ўзгарди: юзи қуёшдай порлаб, кийимлари кўзни қамаштирадиган даражада оппоқ бўлиб қолди” (Матто 17:2).

Исодан шуъла чиқар эди. Мусаффо. Кўзни қамаштирадиган. Ҳайратга соладиган. Унинг танасининг ҳар бир ҳужайрасидан ва кийимларининг ҳар бир чокидан нур таралар эди. Нур таратаётган Исо. Унинг юзларига қараш — Альфа Центаврга яқинлашиш деган гап. Марк бизга айтишича, «Унинг кийимлари ҳам кўзни қамаштирадиган даражада оппоқ бўлиб қолди, ер юзида ҳеч бир кир ювувчи бундай оқартира олмас эди» (Марк 9:3).

Исонинг кийимлари оқартириш туфайли ярқираган эмас. Бу Худонинг ҳузури туфайли эди. Муқаддас Битикда Худо кўпинча нурга, нур эса муқаддасликка тенглаштирилади.

≪… Худо — нур, Унда ҳеч қандай зулмат йўқ≫ (1 Юҳанно 1:5). Худо ≪яқинлашиб бўлмайдиган нурда яшайди...≫ (1 Тим. 6:16). Шундай қилиб,

ўзгарган Масиҳ Ўзини мусаффолигида намоён қилган Масиҳдир.

Бу – Байтлаҳмгача ва хочга михланганидан кейинги Ўз либосида бўлган ҳақиқий Исодир. У ≪заиф жалилалик эмас, балки ҳеч ким бўйсундира олмайдиган, Худонинг юксалаётган, шиддатли қиёфасидир»1.

≪… Исо муқаддас, беғубор ва пок… гуноҳкорлардан айрилган, осмондан ҳам юқорига кўтарилган…≫ (Ибронийларга. 7:26). У бенуқсон бриллиант, доғсиз атиргул, турли соҳалари ҳамоҳанг бўлган мусиқа, қофияси мукаммал шеърдир.

Бу порлашда Бутрус, Ёқуб ва Юҳанно – гўёки бургут қанотлари соясидаги чивинларга ўхшайдилар. Улар ҳеч қачон Исони бундай кўрмаган эдилар. Исо Масиҳ сув устида юрган, нонни кўпайтирган, шамол эсишини таъқиқлаган, жинларни қувган, ўликларни тирилтирган – буларнинг ҳаммаси ҳақиқат. Аммо ёнаётган машъалага айланиш? Маълум бўлишича, Исо Масиҳ эндигина оёқ-қўлларининг чигилини ёзаётган экан.

Икки меҳмон: Мусо ва Илёс пайдо бўлди. Қонунчиларнинг қонунчиси ва пайғамбарларнинг пайғамбари ерни жаннатдан ажратиб турадиган сезилмас парда орқали ўтган эдилар. ≪… Улар Исонинг тез орада Йерусалимга бориши ва у ерда Худонинг режасини амалга ошириб, оламдан ўтиши тўғрисида суҳбатлашаётган эдилар≫ (Луқо 9:31).

Яҳудийлар учун Мусо билан Илёс —Джордж Вашингтон ва Авраам Линкольн кабидир. Уларнинг суратлари яҳудийларнинг Шон-шуҳрат залининг кириш қисмида осиғлиқ турибди. Мана, улар Исонинг ибодатларига жавобан шу ердалар. Биз Жалила денгизида жаранглаган «Ким бу?» (қаранг: Матто 8:27) деган ҳайратланарли саволни Бутрус, Ёқуб ва Юҳанно такрорлашини кутмаяпмизми? Қонунни кафолотловчи ва пайғамбарнинг устози Унинг чақириғига жавоб беряптими?

Шу лаҳзада Бутрус атайлаб йўталиб қўйди. Тоғда – аланга, томоқда – бир нарса тиқилгандек. ≪… Ҳазрат, яхши ҳам шу ерда эканмиз! Истасангиз, учта чайла ясайман: биттаси Сизга, биттаси Мусога, биттаси Илёсга≫ (Матто 17:4).

Бу сўзлар бизларга беозор туюлади, кимгадир – яхшигина ғоя туюлади. Бизлар воқеаларни, ҳайкаллар, деворда осиладиган хотира тахталари ва ёдгорликлар билан абадийлаштиришни яхши кўрамиз. Бутрус, бундай ҳолда махсус меъморий лойиҳа зарур деб ҳисоблаган эди ва шунинг учун қурилиш қўмитасига бошчилик қилишга истак билдирди. Яхши фикр, шундайми?

Аммо бу Худонинг нуқтаи назари бўйича яхши фикр эмас эди. Бутруснинг учта чайла ёки чодир ҳақидаги таклифи шунчалик асоссиз ва ноўрин эдики, ҳатто у гапини тугатишига Худо имкон бермади. ≪ У шу гапини тугатмаган ҳам эдики, бирданига оппоқ булут пайдо бўлиб, ҳаммаларига соя солди. Булут орасидан шундай овоз келди:

— Бу Менинг севикли Ўғлимдир, Ундан мамнунман. Унга қулоқ солинглар!≫ (Матто 17:5).

≪Севикли≫ сўзи бу ўринда «беқиёс», «танҳо» маъносини англатади. Масиҳга ўхшаган бошқа ҳеч ким йўқ. Ҳеч кимни У билан қиёслаб бўлмайди. На Мусони. На Илёсни. На Бутрусни. На Зардушт ва у билан бирга Буддани ва Муҳаммадни. На осмонда, на ер юзида ҳеч кимни Унга қиёслаб бўлмайди. Ота эълон қилганидай, Исо Масиҳ шунчаки “Ўғил” ёки “Ўғилларнинг энг яхшиси”гина эмас. У “севикли” Ўғил.

Бутрус буни тушунмади. У «Буюк тарихий шахслар» деган ёрлиқ ёпиштирилган ҳурмат қутичасига Масиҳни жойлаштирди. У Исога, шунингдек, Мусога, шунингдек, Илёсга бир хил ҳурмат кўрсатмоқчи бўлди. Худога бу асло керак эмас. Масиҳга тенг келадигани йўқ. Фақат битта чайла қуриш керак, чунки тоғдагиларнинг ҳаммасидан фақат Биттаси эҳтиромларга лойиқдир.

Бутрус, Ёқуб ва Юҳанно энди сўзламас эдилар. Бошқа ҳеч қандай қурилиш лойиҳалари йўқ. Чодирлар, айвонлар ва хотира иншоотлари ҳақида ҳеч қандай гап йўқ. Улар – Мариана кўли қўлтиғи тубига етиб борган ғоввослар, Ойга қўнган астронавтлардир. Улар ҳеч ким кўрмаган нарсани: Масиҳни фазовий буюклигида кўрдилар. Бундай лаҳзаларда сўзлар ожиз. Юзлардан қон қочди. Терилар бўзарди. Тиззалар қалтиради, юрак умидсизларча қаттиқ ура бошлади. ≪Шогирдлар овозни эшитганларида, шунчалик қўрқиб кетдиларки, ерга юз тубан йиқилдилар≫ (Матто 17:6).

Тоғдаги шуъла тоғдаги қўрқувни келтириб чиқарди. Соғлом, муқаддас қўрқув. Бутрус, Ёқуб ва Юҳанно жонни мустаҳкамловчи қўрқувни, Танҳо Худо олдида шифоловчи эҳтиромни бошдан кечирдилар. Улар осмон бўйлаб юлдузларни қора бахмал мато устидаги бриллиант каби сочиб Юборганни, олов аравада пайғамбарларни осмонга олиб чиқиб Кетганни, фиръавнни эса Қизил денгизга чўктириб Юборганни кўрдилар.

Бу туйғу уларни чуқур тиғлади: Худо бир пайтнинг ўзида бу ерда ва ҳамма жойда мавжуд. Шуъла сочаётган Жалилаликнинг кўринишининг ўзигина уларнинг бор савлатларини ва кибр-ҳаволарини пасайтириб қўйди ва муносиб тарзда сажда қилишга мажбур қилди. Улар юз тубан йиқилдилар. ≪Шогирдлар овозни эшитганларида, шунчалик қўрқиб кетдиларки, ерга юз тубан йиқилдилар≫ (Матто 17:6).

Раббийдан қўрқув шунақа. Бизларнинг кўп қўрқувларимиз ҳалокатли. У қўрқувлар уйқумизни ўғирлайди, хотиржамлигимиздан маҳрум қилади. Аммо бу — бошқа қўрқув. «Муқаддас Китоб нуқтаи назаридан Худодан қўрқувда ҳеч қандай невроз ҳолати йўқ. Қўрқувнинг йўқлиги ёки қўрқиш керак бўлмаган нарсадан қўрқиш невротик ҳолат бўлар эди. Айнан шунинг учун ҳам Худо бизга Ўзини очади, токи қўрқишимиз керак бўлмаган нарсадан биз қўрқишни бас қилайлик. Худо бизга Ўзини тўлиқ очганида ва буни биз англаганимизда, биз қўрқувимизнинг ўзгарганини ҳис қиламиз… «Худодан қўрқув» – биз Худо эмаслигимизни мутлақ соғлом тарзда тан олишдир»2.

Сиз бундай қўрқувни бошдан кечирганингизга анча бўлдими? Қачон сизда Масиҳ билан янгидан учрашганингизда, оёқларингиз чалишиб, нафас ололмай қолгансиз? Қачон сиз Унинг улуғворлиги шуъласини ҳис қилганингизда, юрагингиз музлаб, карахт бўлиб қолдингиз? Агар бу ҳодисалар анча илгари бўлган бўлса, сизнинг қўрқувларингиз ана шулар билан изоҳланади.

Масиҳ буюк бўлганида бизнинг қўрқувларимиз арзимас нарсага айланади.

Исо Масиҳ олдида эҳтиромимиз ўсиб борганида, бизнинг ҳаётдаги жамики қўрқувларимиз бужмайиб қолади. Буюк Худо буюк жасоратни дунёга келтиради. Қодир Худо ҳақидаги ожиз тасаввурлар бизга жасорат олиб келмайди. Ожиз, кичкина, алангаланмаётган Исо Масиҳ саратон, яъни рак ҳужайралари устидан, хиёнаткорлик, ҳуқуқларнинг бузилиши, биржа инқирозлари ва дунё миқёсидаги офатлар устидан ҳукмронлик қилмайди. Кўтариб юрса бўладиган, чўнтакка сиғадиган Исо Масиҳ сумкада ёки китоб жавонида туришга жуда қулай бўлиши мумкин, аммо сизнинг қўрқувларингизни ҳеч нарса қила олмайди.

Айнан шунинг учун ҳам Исо Масиҳ шогирдларини Ўзгариш тоғига олиб боргандир. Шогирдлар Исо Масиҳни қандай қутичага қамаганларини У кўриб турар эди. Шогирдларни қандай келажак кутаётганини ҳам Исо Масиҳ кўрган эди: Бутрус тониши, Йерусалимда ва Римда зиндонлар, Жамоатнинг эҳтиёжлари, Нерон даврида таъқиблар. Чўнтак ҳажмидаги Худо – ҳақиқий Худо эмас. Мана шунинг учун ҳам Исо Масиҳ уларнинг Худо ҳақидаги ўз тасаввурлари қутичаларини ёндириб кул қилди.

Сизникини ҳам ёндириб кул қилсин.

Ахир биз қиёфаси ўзгарган Масиҳни билишимиз керак эмасми? Муқаддас аланга таратаётган Масиҳни билишни истамаймизми? Тарихий шахсларни ҳокимият билан чақираётган Масиҳни? Энг баланд тахтда ўтирган ва бутун борлиқда ягона ҳақиқий тожни – Худонинг суюкли Ўғли тожини бошида кўтариб юрган Шахсни? Дўстлари осмонга кўтарила олишлари учун Ўзгариш тоғига дўстларини чиқишга даъват қилган Шахсни?

Сиз ҳам кўтарилинг. Узоқ вақт ва диққат билан Шамга, Муқаддасга, Қодир ва Танҳо бўлганга қаранг. Шунда июль ойидаги асфальт устида муз парчалари эриб кетгандай, Масиҳ олдидаги Қўрқувдан ташқари ҳамма қўрқувларингиз эриб кетади. Шундан кейин Довуднинг гапига қўшиласиз:

≪ Эгам нурим ва нажотимдир,

Кимдан мен қўрқардим?!≫ (Забур 26:1).

≪Шаҳзода Каспиан≫ китобида, Люси бир неча йиллардан кейин биринчи марта яна Арслонни кўради. Улар охирги марта учрашганларидан бери у жуда ҳам ўзгариб кетган эди. Люси унинг гавдаси катталигидан ҳайратга тушади ва унга бу ҳақида айтади.

—Арслон, —деди Люси, —сен жуда катта бўлиб кетибсан.

—Сен каттароқ бўлганинг учун шундай туюляпти, кичкинтой, — деб жавоб берди у.

—Сен-чи?

—Мен олдингидайман. Аммо сен йилдан-йилга улғаяверасан ва мен сенга янада катта туюлавераман3.

Масиҳ билан ҳам шундай. Нақадар узоқ вақт Масиҳ билан яшаганимиз сари, шу қадар У бизда катта бўлиб бораверади. У ўзгармайди, биз ўзгарамиз; биз Уни яхшироқ кўра бошлаймиз. Биз Унинг илгари ўзимиз билмаган ўлчовларини, томонларини, хусусиятларини, Унинг поклиги, қудрати ва танҳолигининг ҳар томонлама ўсиб бораётган, ажойиб гувоҳликларини кўрамиз. Биз қутичаларни ва Масиҳнинг эски тимсолларини худди кераксиз лаш-лушлар сингари ташлаб юборамиз. Биз Уни бошқа сиёсий эшаклар ва филлар устига ўтқазишга журъат қилмаймиз. Ўзимизга бўлган такаббурларча ишонч итоаткорларча қизиқиш билан алмашинади. Исони таълимотлар бўйича таърифлашимиз керакми, Уни ўзимизнинг тасаввурларимизга мослаштирамиз керакми? Ҳеч ҳам! Масиҳни қутичамизга жойлаштиришимиздан кўра, Кариб денгизи сувини элак билан чўмичлаб олишимиз осонроқ.

Охирида биз ўзимизни ҳаворийлардай тутамиз, Унга мук тушиб сажда қиламиз. Ўшанда Дурадгорнинг қўллари қутураётган аланга ичида чўзилиб, бизга тегади. ≪…Туринглар, қўрқманглар≫ (Матто 17:7).

Менда шундай тахмин бор. Бутрус, Ёқуб ва Юҳанно тоғдан тобланган, жилмаяётган ҳолда тушиб келдилар.Улар шахдам қадам ташлаб, олдинга дадил боқиб, балки ҳатто бироз шаҳдли назар билан келардилар. Бундай Масиҳ билан улар кимдан қўрқадилар?!

Яна битта тахминим шуки, Ўзгариш тоғида ҳозиргача ўша олов ёниб турибди ва унинг ёнида келувчилар учун жой бор.

            Хотима

Вильямнинг саноси

1943 йилнинг 3 сентябрь куни кечқурун соат саккиздан ўн етти дақиқа ўтганида, Лондон шаҳри тепасида ПВО сиренасининг чинқириғи янгради. Йўловчилар осмонга қараб, йўлакларда ва катта йўлларда қотиб қолдилар. Машиналар чийиллаб тўхтар эди. Тўхтаган автобуслардан йўловчилар гала-гала бўлиб тушар эдилар. Узоқдан зенит ракеталарининг отилгани эшитилди. Шундоқ яқингинадан артиллериячилар ёритувчи ракеталарни бараварига отдилар. Кўчалар дод-войу нолаларга тўлиб кетди. Айрим одамлар ўзларини ерга юз тубан ташладилар. Баъзилари юзларини қўллари билан беркитиб, бақирар эдилар:

—Бомба ташлаяптилар! Бомба ташлаяптилар!

Ҳамма душман самолётларини кузатар эди. Аммо ҳеч ким ўша самолётларни кўрмаганлиги далили умумий жазавани тўхтата олмас эди.

Аҳоли ≪Бетнал Грин≫ метро станциясига қараб югурди. У ерда аллақачон беш юздан ортиқ одам бошпана топган эди. Кейинги ўн дақиқа ичида уларга яна бир ярим минг одам қўшилмоқчи эди.

Югуриб бораётган оломон киришдаги зинапояда тўқнаш келганида, бир-бирига қулаш бошланди. Қўлида ёш боласи бор аёл, пастга олиб тушадиган, чети кемтик қилиб ясалган ўн тўққиз зинадан бирида қоқилиб, йиқилиб тушди. Унинг гавдаси одамлар оқимига йўлни тўсиб қўйди ва унинг устига худди доминога ўхшаб, ўнлаб одамлар йиқилиб тушдилар. Саноқли лаҳзаларда юзлаб одамлар кир чойшаблар уюми каби тартибсиз, ожизона типирчилаётган уюмга айланди. Вазият шу билан мураккаблашдики, югуриб келишни давом эттираётган одамлар, уларни атайлаб ичкарига қўймаяптилар (гарчи пастда жой етарли бўлса ҳам)» деган хаёлга бордилар. Улар босиб келавердилар. Тўс-тўполон чорак соатдан узоқ давом этган эмас. Мурдалар уюмини ярим тунгача чиқардилар. Оқибатда эркак, аёл ва болалар бўлиб 173 нафар одам нобуд бўлган экан.

Лондонга биронта ҳам бомба ташланган эмас.

Бу одамларни бомба ўлдирмади. Уларни қўрқув ўлдирди1.

Қўрқув осонликча ваҳимага тушадиган оломонни яхши кўради. Қўрқувнинг даромади – бемаъно жазава, азобли ваҳима, уйқусиз тунлардир. Охирги пайтларда у яхши ҳосил йиғиб олмоқда.

Мана, сизга тезкор саволлар. Сиз «ҳаётингиз хавф остида» деган навбатдаги огоҳлантиришни тез эшитишга қанчалик тайёрсиз? Сизнинг кулфатда қолганингиз ҳақидаги сигнални-чи? Рўзнома саҳифаларини варақлаш сизга кифоя қиладими? Радиони ёқиш-чи? Компьютерингиз орқали Интернетга кириш-чи? Агар оммавий ахборот воситаларига ишонсак, бу оламда яшаш ҳозирда шунчаки даҳшатли.

Бу – мақсадга йўналтирилган ташвиқотнинг натижаси, деб гумон қиламиз. Қўрқувнинг бозори чаққон. Қўрқув телетомошабинларни ўзларининг курсиларига ёпиштириб қўяди, пештахталардан журналларни сидириб кетишга мажбур қилади, катта даромадлар келтиради. Янгиликлар дастурлари хавотирга соладиган қуйидаги жумлаларга эътиборимизни тортишни ўрганганлар: ≪Энди қуйидагиларга тўхталиб ўтамиз: рулда бўлганлар учун кўнгилсиз янгиликлар≫;

≪Нима учун шоколад интеллектингиз коэффициентини, яъни онгингиз маҳсулдорлиги даражасини пасайтиради≫; ≪Хавф-хатарни четлаб ўтишимиз учун нима қилишимиз керак≫; ≪Қанақа сув ичаётганимизни биламизми?≫.

Фрэнк Фуреди, Британия рўзномаларида «хавфли» деган сўзнинг неча марта қўлланганини ҳисоблаб чиқиб, оммавий ахборот воситаларида қўрқув индустриясининг ўсиб бораётганини ҳужжатли равишда исбот қилди. 1994 йили бу сўз 2037 марта учраган. Келгуси йили бу сон икки марта кўпайган. 1996 йили бу сўзнинг қўлланиши яна эллик фоизга ошган. 2000йил давомида, «хавфли» сўзи рўзномаларда ўн саккиз минг мартадан кўпроқ босилган2. Тўғрисини айтганда, наҳотки олти йил давомида бизнинг олам тўққиз марта хавфлироқ бўлиб қолган бўлса? Бизни ёмон хабарларга кўмиб ташлаяптилар. Дунё миқёсидаги(глобал) исиш, астероид билан тўқнашув, атипик зотилжам, геноцид, урушлар, зилзилалар, цунами, ОИТС… Қачонлардир булар барҳам топармикан? Ёмон янгиликлар ўзининг ўлпонини йиғиб олмоқда. Бизнинг ҳозирги маданиятимизда– илгари бўлган ҳар қандай даврлардагидан кўра кўпроқ даражада ўта хавотирда бўлиш хосдир. Иккинчи жаҳон уруши тугаганидан кейинги давр ичида биринчи марта ота-оналар бўлғуси авлод биздан кўра ёмонроқ яшайди, деб ҳисоблайдилар3.

Гарчи умр кўриш давомийлиги икки марта узайган ва тиббий тадқиқотлар илгари кўрилмаган юксакликка кўтарилган бўлса ҳам, кўчаларда қора ўлат ваҳшийларча изғиб юрибди, деб ўйлаш мумкин. Журналист Боб Гарфилд энг эътиборли нашрларда соғлиқ мавзусидаги хабарларни кузатиб борди ва бошқа тиббиёт муаммолари қаторида қуйидагиларни аниқлади:

• 59 миллион америкалик юрак хасталигидан азоб чекади;

•53 миллион америкаликда мигрен яъни сурункали бош оғриғи хасталиги бор;

•25 миллион америкалик остеопороз билан хасталанган;

•16 миллион одам семиришдан халос бўла олмай қийналади;

• 3 миллион одам саратон(рак) хасталигига йўлиққан;

• 2 миллион одамда мия фаолияти бузилиши бор.

Агар ҳамма маълумотларни йиғсак, маълум бўладики, 543 миллион америкалик ўзларини у ёки бу жиддий хасталикнинг қурбони деб ҳисоблашади. Бу рақамлар ташвишга солади, чунки бизнинг мамлакатда бор-йўғи 266 миллион одам истиқомат қилади. Гарфильд қайд қилганидек: ≪Ё бизнинг жамият тарихан маҳкум қилинган ёки бизлардан кимдир беҳазил мунофиқлик қилмоқда≫4.

Бор, бундай юқумли ваҳима бор. Бу ваҳима бизни ютиб юбормасин. Биз тинчликни сақлайдиганлар орасида бўлайлик. Келинглар, хавф-хатар борлигини тан олайлик, аммо ақл-ҳушимизни йўқотиб қўймайлик. Ҳар доим ниманидир хавфга қўяётганимизни ёдда тутайлик, аммо қўрқувга берилмайлик. Майли, бошқалар хавотирлик ғуборидан нафас олсинлар, лекин биз эмас. Бизлар бошқа овозни – Худонинг овозини эшитадиганлар қаторига кирайлик. Бу умидсизлик фарёдлари, маҳкумлик инграшлари энди етар. Волл-стритдаги шумхабарчи башоратгўйларга ва рўзномалардаги ваҳималарни сотувчиларга қачонгача қулоқ тутамиз?! Биз нигоҳимизни ва қулоқларимизни бошқа томонга – юқорига қаратамиз. Биз Яратувчимизга юзланамиз ва бунинг шарофати билан камроқ қўрқамиз.

Довюраклик ваҳима қилмайди, у ибодат қилади. Довюраклик йиғламайди, у умид қилади. Довюраклик ишончини йўқотмайди, у қулоқ солади. Довюраклик бизни бутун Муқаддас Китоб давомида «Қўрқманглар!» деб даъват қилаётган Худонинг овозига диққат қилади. У доим бизга шифохона йўлакларида, қабристонларда, жанг майдонларида тасалли берадиган Масиҳнинг овозини эшитади:

… Дадил бўл, ўғлим, гуноҳларинг кечирилди

Матто 9:2.

… Дадил бўлинглар! Қўрқманглар.

Матто 14:27.

Сизлар узоқ–яқиндаги уруш хабарларини эшитасизлар. Бироқ чўчиманглар!...

Матто 24:6.

Юрагингиз сиқилмасин…

Юҳанно 14:1.

Юрагингиз сиқилмасин, қўрқманглар.

Юҳанно 14:27.

Қўрқманглар, сизлар кўплаб чумчуқлардан қадрлироқсизлар.

Луқо 12:7.

Биз Вильям Фарисснинг ажойиб намунасига эргашамиз. У етти ёшлигида, туғилган уйи ёнғин оқибатида йўқ бўлиб бораётганини ўз кўзлари билан кўриб турар эди. У — Ғарбий Африкадаги ≪Пайонир Байбл транслейторс≫33 ташкилотининг Муқаддас Китоб таржимонларининг ўғли эди. Вильям жуда қобилиятли бола бўлиб, динозаврларга ва бошқа ҳайвонларга жуда қизиқар эди. Унинг оиласи томи юпқа тунукадан қилинган ва усти қалин сомон билан қопланган уйда яшар эди. Бир куни шамол уларнинг кулбаси томига гулхан учқунини олиб келди ва томга ўт кетди. Фарислар оиласи ўз уйларини ёнғиндан қутқаришга ҳаракат қилдилар, аммо қуёшнинг ёндирадиган нурлари остида қуриб қолган жойда ўтни ўчиришнинг имконияти йўқ эди. Вильямнинг онаси уларнинг уйларидан фақат сўзта ўтинлар қолаётганига ожизона қараб турганида, ўғли ибодат қилаётганини эшитди. Она тушундики, унинг ибодати худди санога ўхшайди. Бир неча кундан кейин ўғли яна ибодат қилаётганини эшитиб, она дарров ёзиб олишга киришди.

Бўронларда ҳам, жалаларда ҳам,

Вулқонлар алангасида ҳам

Раббий сени ҳеч қачон тарк этмас.

Ер қимирлайди, денгизда – цунами,

Аммо Раббий сени ҳеч қачон тарк этмас.

Катта қурғоқчилик, чўллар ловуллаб ёнмоқда, —

Аммо Раббий сени ҳеч қачон тарк этмас.

Уни севганларни Ўзи марҳаматлар;

Уларга кўп ҳадялар берар.

...........................................

Раббийдан қудратли ким бор?

Африка чўлларида сиртлонни

Ким қувиб ета олар?!

Буни фақат Раббий қила олар.

Тоғдан баланд Ким?

Фақат Раббийдир.

Каркидонни ким бўйсундира олар?

Раббий.

Раббий сизга эчки, қўй, сигир,

Жўжалар, кучукча, мушукча берар.

Маъқул келган ҳамма нарсани ато қилар.

...........................................

Раббийдан қудратли ким бор?

Филни ким тўхтата олар?

Шердан жасур ким бор?

Раббийдир.

Чопқир отдан ким тез югурар?

Китни ким тута олар?

Саккизоёқни ким чирмай олар?

Раббийдир.

Масиҳ хочда қурбон бўлди,

Бу қурбонликни Раббий келтирди.

Раббий сизни ҳеч қачон унутмайди.

Муқаддас Китоб —Унинг Сўзидир.

У —олийжаноб Чўпондир.

У сизни яхши кўради,

У Ўз халқини ташлаб кетмайди.

Мана шунақа5.

Аланганинг ваҳимали шуълалари аро бола Худонинг қиёфасини фарқлар эди. Вильям Худога умид қилар эди ва қўрқмас эди. Биз-чи? Шундай қила олмаймизми?

Ҳақиқатан, Вильям. Ҳақиқатан, шундай.

Чуқур ўрганиш учун қўлланма

«Довюраклар» китобини чуқур ўрганиш учун мазкур қўлланмадан, китобдаги фикрларни ва ғояларни яхшироқ тушунишни истаганлар гуруҳ машғулотларида ҳам, якка тартибда ҳам фойдалансалар бўлади. Ҳар бир машғулот уч қисмдан иборат:

қўрқувни тадқиқ этиш: сиз муҳокама қилинаётган боблардаги асосий фикрларга қайтинг ва танлаб олинган оятлар асосида саволларга жавоб беришга ҳаракат қилинг;

қўрқувни фош қилиш: Муқаддас Китобдан мавзуга оид оятларни ўрганиб, бу борада Худо нима деяётганини ўйлаб кўринг;

қўрқувга қарши курашиш: мазкур бобдан чиқарилган сабоқларни амалда қандай қўллаш мумкинлиги ҳақида сизга бир-икки тавсия берилади.

      1-боб

Нима учун биз қўрқамиз?

ҚЎРҚУВНИ ТАДҚИҚ ЭТИШ

1) Сиз ҳар қандай хатардан холи ҳаётингизни шунчаки тасаввур қилинг. Сизга хавф соладиган ҳамма нарсага қўрқув эмас, балки ишонч биринчи жавобингиз бўлса нима бўлади? Агар юрагингиз устига қўрқув учун магнит осиб қўя олганингизда эди, хавф, ишончсизлик ва шубҳаларнинг охирги игнасигача магнит билан тортиб олганингизда эди нима қолган бўлар эди? Бор-йўғи бир кунни – хатолардан, рад этилганликдан ва бахтсизликдан холи бўлган қўрқувсиз бир кунни тасаввур қилинг. Сиз қўрқувсиз ҳаётни тасаввур қила оласизми?»

А. Берилган саволга жавоб беришга ҳаракат қилинг. Агар юрагингиздан ҳамма қўрқувлар қувиб чиқарилганида эди, бугун ҳаётингиз қандай ўзгарган бўлар эди?

Б. Сиз қайси бирига кўпроқ мойилсиз: хато қилишдан қўрқувгами, рад этилишданми ёки бахтсизликдан қўрқувгами? Бу сиз ҳақингизда нима дейиши мумкин?

2) ≪…Масиҳ билан бирга қайиққа тушиш – У билан бирга жиққа ҳўл бўлишни англатади. Шогирдлар денгиз – бўронли, шамол – ниҳоятда кучли бўлишини кутишлари мумкин эди≫.

А. Нима учун Масиҳ билан бирга қайиққа тушиш У билан бирга жиққа ҳўл бўлишни билдиради? Нима учун бу осмон мусаффо бўлишини ва сузиш – бехавотир бўлишини англатмайди?

Б. Нима учун кўпчилик имонлилар денгиз – бўронли, шамол – ниҳоятда қаттиқ бўлишини кутмайдилар? Улар бундай намгарчиликка дуч келганларида, қандай аҳволга тушадилар? Сиз уларга қандай маслаҳат берган бўлардингиз?

3) ≪Қўрқув Худонинг эзгулигига ишончимизга путур етказади. Биз ўзимизга: «Осмонда севги бормикан?» – деб савол берамиз≫.

А. Қўрқув қай тарзда Худонинг эзгулигига ишончимизга путур етказади? Сизнинг ҳаётингизда бу қандай юз берган эди?

Б. Сиз қачон охирги марта ўзингизга: «Осмонда севги барҳаётмикан?» – деб савол берган эдингиз? Бу қандай вазиятда юз берганини ёзинг.

4) ≪Қўрқоқ одам сева олмайди, ахир, севги —бу ўзини хавфга қўйиш. Идроклилар камбағалларга таом бера олмайдилар. Садақа юз марта ошириб қайтаришлари кафолатига эга эмас. Қўрққанлар бехавотир орзу қила олмайдилар. Уларнинг орзулари осмонда сўнса-ю ерга қулаб тушса, нима бўлади? Ҳимояланишга сажда қилиш руҳнинг улуғворлигини бемаънилаштиради.

А. Нима учун қўрқув севиш қобилиятимизни пасайтиради? Нима учун қўрқув сахий бўлишимизга ҳалакит беради? Нима учун қўрқув орзуларимизни бўғади?

Б. Сиз қачонлардир ҳимоя қилинганликка сажда қилаётганингизни ҳис қилишингизга тўғри келганми? Агар шундай бўлса, бунга сизни нима мажбур қилган эди? Қўрқув қай тарзда жоннинг улуғворлигини бемаънилаштиради? Қандай қилиб қўрқув сизни қандайдир буюк ишлар қилишга ҳаракатдан тутиб туради?

5) Исо Масиҳ берган насиҳатларнинг ичида энг кўп марта айтгани айнан шундай эди: «Қўрқманглар».

А. Нима учун Исо Масиҳ бу насиҳатни бошқа барча насиҳатларидан кўра кўпроқ марта берди? Бу бизларга инсон табиати ҳақида нимадан дарак беради?

Б. Сиз қандай қилиб қўрқишни бас қилишингиз мумкин? Қўрқув ҳиссидан сизни нима озод қилади?

      ҚЎРҚУВНИ ФОШ ҚИЛИШ

1) Матто 8:23–27ни ўқиб чиқинг.

А. Исо Масиҳ Матто 8:26да қўрқув ва ишонч ўртасида қандай алоқани кўрсатади?

Б. Қуйидаги жумлани изоҳланг: ≪Исо Масиҳ сиз билан бирга битта қайиқда бўлганида, У тетик бўлиб кўринадими ёки қаттиқ ухлаётган бўлиб кўринадими, сиз ҳеч нарсадан қўрқмаслигингиз керак≫.

2) Юҳанно 16:33ни ўқиб чиқинг.

А. Бизнинг бу оламдаги ҳаётимизга нисбатан Исо Масиҳ бу вазиятда қандай ваъда беради?

Б. Исо Масиҳ Ўз издошларига нимани таклиф қилади? Бу гап нимага асосланган?

3) 2 Тим. 1:7ни ўқиб чиқинг.

А. Худо Ўз болаларига қандай руҳни берган эмас? Бу оятдан келиб чиққан ҳолда бизнинг кўп қўрқувларимиз қаердан келиб чиққан деб тахмин қилиш мумкин?

Б.Худо Ўз болаларига қандай руҳни берди? Бизни қўрқув қамраб олганда, бу биз учун нимани англатиши керак?

ҚЎРҚУВГА ҚАРШИ КУРАШИШ

1) Охирги ҳафтада сизда пайдо бўлган қўрқувларингизни таҳлил қилинг. Бу қўрқувлар ниманинг оқибатида пайдо бўлди? Сиз қўрқувга қандай муносабатда бўлдингиз? Қўрқувга қарши туриш учун Худодан қандай ёрдам сўрадингиз? Сиз қандайдир қонуниятни кўряпсизми? Агар кўрган бўлсангиз, қандай қонуниятни?

2) Шу ҳафта давомида 2Тим. 1:7 устида фикр юритинг. Бу оятнинг қайси таржимасини танлаш сизнинг ихтиёрингизда. Бу оятни ичингизда имкон қадар кўпроқ такрорлаб юринг.

2-боб

Манман қишлоғининг аҳолиси

Ўзининг аҳамиятсизлигидан қўрқув

ҚЎРҚУВНИ ТАДҚИҚ ЭТИШ

1) ≪Биз қандайдир аҳамиятга эгамизми? Бизлар аҳамиятсиз бўлиб чиқишдан қўрқамиз. Биз ўз асримизни аҳамиятсизлик, вазнсизлик, нотавонликда ўтказишдан қўрқамиз. Йўқолиб кетишдан қўрқамиз».

А. Сиз қачондир Худо учун ҳеч қандай аҳамиятга эга эмасман, деб ўйлаб қўрққанмисиз? Тушунтириб беринг.

Б. «Мен арзимас одамман», деган ҳиссиётларингиз билан қандай курашяпсиз?

2) ≪Буюк одамлардан биронтасига маҳкам ёпишиб ол, шунда ўзинг ҳам алоҳида ажралиб кўринасан, тўғри эмасми?≫

А. Қандай вақтларда қайсидир машҳур одам ёки юлдузлар билан танишлигингизни айтиб, оломондан ажралиб туришга васваса кўпроқ келади?

Б. Биронта буюк одамга ишора қилиш ҳисобига ажралиб туришга интилишимиз нима учун узоқ вақтгача қониқиш ҳиссини бермайди?

3) ≪Улар [Хитойдаги кар-соқовлар бошпанасида истиқомат қилувчи болалар – таржимон изоҳи] ўқиганларида ва уларнинг ҳар бири севадиган Яратувчи томонидан яратилгани учунгина алоҳида қимматга эга эканлиги очилганида… уларнинг ҳар бири бирданига йиғлай бошлайдилар, ўқитувчи ҳам улар билан бирга йиғлашади! Бу ақл бовар қилмайдиган воқеа!≫

А. Сизни севгучи Худо яратгани ҳақидаги ғоя сизга қандай таъсир этади? Алоҳида қадриятга эга эканингизни ўзингиз ҳис қиляпсизми? Тушунтириб беринг.

Б. Муқаддас Китобда, сиз Худонинг тимсолида яратилганингиз айтилади. Сиз учун бу нимани англатади? Агар сиз Худонинг тимсоли бўйича яратилмаган бўлсангиз эди, ўзингизни бошқача тутган бўлармидингиз? Тушунтириб беринг.

4) ≪Сиз таёқчасиз ноль, яъни 10 эмас, балки 0 деган қўрқув ҳаётингизни барбод қилиб, сизни қандайдир дастурга, қурилмага айлантириб қўйиши мумкин≫.

А. Қачон сизда мен таёқчасиз нольман деган васваса кўпроқ келади? Сизда охирги марта шундай ҳиссиётлар қачон юз берганини таърифлаб беринг.

Б. Сиз таёқчасиз ноль деган қўрқув қай тарзда қандайдир дастурга, қурилмага айланади? Нимага у сизнинг ҳаётингизни вайрон қилади? Сиз бу вазиятда нима қила оласиз?

5) ≪Ахир, осмондаги юлдузлардан баланд / сенга Мен баҳо берганман,/ шунинг учун Менга ишонгин,/ ерда оёқларинг билан юргин≫.

А. Сизни шунчалик юқори баҳолашларига ишонасизми? Тушунтириб беринг.

Б. Бу ўринда «ерда оёқларинг билан юргин» деган жумла нимани билдиради? Шахсан сиз ўз ҳаётингизда буни қандай қўллашингиз мумкин?

ҚЎРҚУВНИ ФОШ ҚИЛИШ

1) Луқо 12:4–7ни ўқинг.

А. Биз кимдан қўрқмаслигимиз керак? Нимага?

Б. Биз кимдан қўрқишимиз керак? Нимага? Бу –қўрқувнинг қандай тури ҳисобланади?

В. Исо Масиҳ қўрқувга таслим бўлмаслик учун қандай сабаб келтиради?

2) Забур 138:14–8, 23–4ни ўқинг.

А. Шахсан сиз ҳақингизда Худонинг фикри қандай бўлиши мумкин? Сиз ҳақингизда Унинг фикрлари нақадар кўп?

Б. Забур 138:14–18да айтилган фикр, қай тарзда саночига Забур 138:23–24 да берилган илтимосини айтиши учун комил ишонч бағишлади?

3) Эфесликларга. 2:10ни ўқинг.

А. Худо бизни нима учун яратган? Нима учун бу бизга ишонч бағишлаши керак?

Б. Худонинг бизга нисбатан ниятини тушунишга қодирмиз деб нима учун ишончимиз комил бўлиши мумкин?

ҚЎРҚУВГА ҚАРШИ КУРАШИШ

1) Масиҳнинг хочга михланиши ҳақида ў      йлаб кўринг. Худонинг бизга нисбатан севгисининг кучи ҳақида хоч нима дейди?

2) Тасаввур қилишга ҳаракат қилинг: агар Худо одамларга ғамхўрлик қилмаганида эди, ер юзида ҳаёт қандай бўлган бўлар эди? Сизнингча, нима ўзгарган бўлар эди?

3-боб

Худо мендан чарчади

Худонинг ҳафсаласини пир қилишдан қўрқиш

ҚЎРҚУВНИ ТАДҚИҚ ЭТИШ

1) «Бузиб қўйилган кўрсатувлар» ҳақидаги хотиралар секин сўнади. Улар ёлғизлик қўрқувини пайдо қилади: бу – бизнинг одамларнинг ҳафсаласини пир қилишимиздан, командага панд беришимиздан, ишончни оқламаслигимиздан қўрқишимиздир. Бажаришимиз муҳим бўлганида ўз вазифамизни бажара олмаслигимиз, бизнинг қўлимиз қинғирлиги ва кўзимиз ғилайлиги учун бошқалар азият чекиши қўрқуви».

А. «Бузиб қўйилган кўрсатувлар», яъни кўнгилдагидек қила олмаган ишингиз ҳақидаги қайси хотиралар сизни қатъий таъқиб қилади?

Б. Сизни шундай фикрлар қийнаганида, одатда нима қиласиз? Ўша фикрларингизда тўхтатб қоласизми? Ярангизга ўзингиз туз сепасизми? Ёки ибодат қиласизми? Ё каллангиздан чиқариб ташлашга ҳаракат қиласизми?

2) ≪Жасорат гуноҳ муаммосини ҳал қилишдан бошланиши мумкинми?»

А. Нима учун бизнинг гуноҳимиз Худонинг ҳафсаласини пир қилади?

Б. Нима учун жасорат гуноҳ муаммосини ҳал қилишдан бошланади? Жасоратнинг йўқлиги кўп ҳолларда нима билан боғлиқ бўлади?

3) ≪Одам Ато билан Момо Ҳаво, жуда қўрқитилган одамлар қиладигандек иш тутган эдилар. Улар қочиб кетиб ўзларини қутқармоқчи бўлдилар≫.

А. Сиз Худонинг ҳафсаласини пир қилганингизда ва сизни қўрқув босганида, сиз қандай қилиб «қочиб кетиб қутуласиз?»

Б. Сизни қўрқув қийнаганида, қочиб кетишдан кўра нима сиз учун яхшироқ? Сабабини айтинг.

4) ≪Худо бизнинг хатоларимиз ҳисоб-китобини олиб бормайди. Унинг севгиси бизнинг қўрқувларимизни қувади, чунки У бизнинг гуноҳларимизни қувади!≫

А. Нима учун Худо бизнинг хатоларимиз ҳисоб-китобини олиб бормайди? Бу маълумот Унинг ҳафсаласини пир қилиш қўрқувини жиловлашга қандай ёрдам беради?

Б. Худонинг чексиз севгисини ҳис қилганингизда, қўрқувларингиз нима бўлади? Ўзингизни Худо томонидан тарк этилганман, деб ҳис қилганингизда, қўрқувларингиз нима бўлади?

5) ≪ Ҳеч нарса иноятнинг сезиларни таъсири каби юракда жасоратни уйғота олмайди. Ҳеч нарса раҳм-шафқатдан бехабарлик каби юракда қўрқувни уйғота олмайди≫.

А. Иноят ҳақида ҳеч қачон эшитмаган одамга иноят ҳақида нима деб айтган бўлар эдингиз? Ўз ҳаётингизда иноятнинг намоён бўлишига қандай намуна келтирган бўлар эдингиз?

Б. Худо Ўзининг раҳм-шафқатини қандай намоён қилади? Шу лаҳзада, шахсан сизга Худонинг раҳм-шафқати ҳамма нарсадан кўра нимага керак?

ҚЎРҚУВНИ ФОШ ҚИЛИШ

1) Кол. 1:13–14ни ўқинг.

А. Масиҳга ишонувчилар нимадан халос бўлганлар ёки қутқарилганлар?

Б. Имонлилар қай тарзда гуноҳларидан сотиб олинганлар? Бу сотиб олиниш нимани билдиради?

2) Юҳанно 3:16–18,36ни ўқиб чиқинг.

А. Худо Ўз Ўғлини нима учун бу оламга юборди? Ўғилнинг зоҳир бўлиши нимага мўлжалланмаган?

Б. Ўғилга ишонадиганларга қандай ҳақиқат мансуб?

Ўғилга ишонмайдиганларга қандай ҳақиқат мансуб?

3) Юҳанно 6:37–40ни ўқинг.

А. Исо Масиҳ нима учун осмондан тушди? Унинг мақсади нима эди?

Б. Худонинг Ўғлига ишонадиганлар учун Унинг хоҳиш-иродаси қандай?

ҚЎРҚУВГА ҚАРШИ КУРАШИШ

1) Худонинг ҳафсаласини пир қилган одамлар: Бутрус ҳақидаги (Марк 14:27–31;Юҳанно 21:15–19), Довуд ҳақидаги (2 Шоҳ. 11), самариялик аёл (Юҳанно 4:1–42) ҳақидаги Муқаддас Китоб ҳикояларини ўрганинг. Сиз Худонинг ҳафсаласини пир қилганингизда, улар ҳақидаги воқеалар қай тарзда сизга умид бағишлайди?

2) Масиҳнинг садоқатли ва рашкли издошини топинг; ундан Худонинг ҳафсаласини пир қилаётгани ҳақидаги ҳиссиётларга қарши қандай курашаётганини сўранг.

4-боб

Йўқолинглар, ташвишлар!

Нималардир еташмаслиги қўрқуви

ҚЎРҚУВНИ ТАДҚИҚ ЭТИШ

1) ≪Жаноб Неврознинг жавобларидан кўра саволлари, қийин мажбуриятларни бажариш учун кучидан кўра ишлари кўп. Кўпинча у, ҳаммасига қўл силтаб кетсаммикан, деб ўйлаб қолади».

А. Нима учун хавотир, жавоблардан кўра кўпроқ саволларни келтириб чиқаради? Одатда булар қандай саволлар бўлади?

Б. Нима учун хавотир кўпинча ҳаракатларнинг чорасизлиги ҳақидаги фикрларга олиб келади? Қачон хавотир сизни охирги марта ҳамма нарсага қўл силташингизга ундади? Ундан кейин нима бўлди?

2) ≪Йўлларимизда энг даҳшатли қаршилик бўлиб манбаларнинг етишмаслиги ва тугаши турибди: вақт, омад, донолик ва билимнинг етишмаслиги. Гўё ҳамма нарса бизда тугаяпти, шунинг учун биз хавотирланамиз. Аммо хавотирлар ҳеч нарсага ёрдам бермайди».

А. Сизга айнан нима етишмайди, нима учун сиз шунчалик хавотирланасиз?

Б. Нима учун хавотирлар етишмаган нарсаларни тўлдира олмайди? Хавотирлар ёрдам бермас экан, нимага биз хавотирланамиз?

3) ≪Тамомила қонуний ташвиш, худди ароқхўрнинг ҳаёти сингари умидсиз қўрқувга айланиб кетди. Мен невроз, яъни асабийлик ҳолати чегарасига келиб қолдим. Ҳеч нарсани режалаштирмасдан ва ҳеч нарсага тайёрланмасдан, мен «Оҳ, менинг ҳолимга вой, ҳолимга вой» –деган иттифоққа кирдим.

А. Асабий ҳолатни сиз қандай тасвирлаган бўлардингиз? У безовталикдан нимаси билан фарқ қилади? Сиз асабий ҳолатга қанчалик мойилсиз? Сизни асабий ҳолатга энг кўп олиб келадиган нарса нима?

Б. Сиз «Оҳ, менинг ҳолимга вой, ҳолимга вой!» –деган иттифоққа киришни қандай четлаб ўтган бўлардингиз?

4) ≪Исо Масиҳ ўз мажбуриятларимизни бажариш ҳақидаги қонуний ташвишларимизни қораламайди, балки ҳаётимизда Худонинг ҳузурини рад қиладиган фикрлаш тарзини ҳукм қилади≫.

А. Сиз хавотир ва мажбуриятларингизни бажариш ҳақида идрокли ташвишланиш ўртасида қаерда чизиқ тортган бўлар эдингиз?

Б. Ҳаётимизда Худонинг ҳузурини рад қиладиган доимий фикрлаш тарзи пайдо бўлганини қандай аниқлай оласиз?

5) ≪Шогирдларнинг ёнгиналарида уларнинг муаммоларининг ечими турган эди…аммо улар Исога мурожаат этмадилар. Улар етти сонида тўхтадилар ва умидсизликка тушдилар≫.

А. Сизнингча, нима учун шогирдлар дарров Исога мурожаат қилмадилар?

Б. Биз бирон нарса етишмовчилигига дуч келганимизда, нимага зудлик билан Исога мурожаат қилмаймиз?

ҚЎРҚУВНИ ФОШ ҚИЛИШ

1) Матто 6:25–34ни ўқинг.

А. Хавотирга тушмаслик учун Исо Масиҳ қандай сабабни айтади?

Б. Бизга етишмайдиган нарсалар ҳақида хавотирланишимиз ўрнига нима қилишимиз керак? Амалда буни қандай қилса бўлади?

2) Юҳанно 6:1–13ни ўқинг.

А. Шогирдлар нима етишмаслигига дуч келдилар? Бундай вазиятда улар ўзларини қандай тутдилар? Уларнинг руҳий чегараларини кенгайтириш учун Исо Масиҳ вазиятдан қандай фойдаланди?

Б. Юҳанно 6:6-ояти мазкур матнни тушунишингиз учун сизга қандай таъсир қилади? Бу оят сиз бошингиздан кечирадиган нимадир етишмаслиги вазиятларида сизга нима дейиши мумкин?

3) Юҳанно 15:7ни ўқинг.

А. Исода бўлиш –деган сўз нимани англатади?

Б. Исонинг сўзлари сизда бўлади дегани нимани англатади?

В. Исонинг амрларини бажарадиганларга бу жойда Исо Масиҳ қандай ваъда бермоқда? Бу ваъдани тушунишингизга бу парча сизга қандай таъсир этади?

ҚЎРҚУВГА ҚАРШИ КУРАШИШ

Агар сиз нимадир етишмаслиги қўрқувидан қутулмоқчи бўлсангиз ва бунинг ўрнига чуқур тинчланишни ҳис қилмоқчи бўлсангиз, камида бир ҳафта давомида қуйидаги машқни бажаринг:

1) ҳаяжонни босмоқ (қаранг: Забур 36:7);

2) ибодат қилиш (қаранг: 1 Бутрус 5:7);

3) хавотирларни хатти-ҳаракатлар билан ортда қолдирмоқ (қаранг: Матто 25:14–28);

4) сизни хавотирга солаётган ҳамма нарсаларнинг рўйхатини қилиш (қаранг: Луқо 10:41);

5) мавзуларни таҳлил қилиш (қаранг: Матто 6:25–27);

6) ҳозир билан яшаш (қаранг: Матто 6:34; Ибронийларга. 4:16);

7) ортиқча ташвишлардан қутулиш (қаранг: 1 Салоника. 5:24);

8) Худо бор, У кифоя қилади, деб ёдда тутиш (қаранг: Матто 6:28–33).

5-боб

Менинг фарзандим хавф остида…

Ўз фарзандини эҳтиёт қила олмаслик қўрқуви

ҚЎРҚУВНИ ТАДҚИҚ ЭТИШ

1) ≪Ота-оналар мажбуриятлари автопоезди тўлиқ ҳолда қўрқув юкланган ҳолда келмоқда. Биз ўз фарзандимизга панд беришдан, унга керакли нарсаларнинг ҳаммасини бера олмасликдан қўрқамиз. Бизнинг пулимиз етарли бўладими? Унинг саволларига жавоб бера оламизми? Тагликлар етарлича бўладими? Кийим-кечак жавони қутиларида етарлича жой бўладими? …Ота-оналарни уйқудан маҳрум қилиш учун ана шу саволларнинг ўзи керагидан ортиқ кўп».

А. Агар фарзандларингиз бўлса, уларнинг олдидаги қайси бир мажбуриятларингиз сизни кўп хавотирга солади?

Б. Болаларингизга алоқадор қўрқувларингиз билан сиз қандай курашяпсиз?

2) ≪Исо Масиҳ ота-оналар юрагидаги оғриққа ҳамдарддир≫.

А. Исонинг ота-оналар ва болалар билан мулоқотига оид қайси лавҳаларни эслай оласиз? Исо Масиҳ болаларга қандай муносабатда бўлган эди? Бу муносабат Исонинг сизга ва фарзандларингизга нисбатан юрак ҳислари ҳақида нималар демоқда?

Б.Шу лаҳзада ота-она сифатидаги қайси муаммоларингиз борасида Исонинг ёрдами энг кўп керак?

3) ≪Фарзандларини доимий равишда Худога қайтарадиган ота-оналар донодир≫.

А. Ўз фарзандларимизни Худога қайтаришимиз лозим дегани нимани билдиради? Сиз шундай қиляпсизми? Тушунтириб беринг.

Б. Нима учун ўз фарзандларимизни доимо Худога қайтаришимиз зарур? Қайси ҳолатларда сизда фарзандингизни Худога қайтармаслик васвасаси пайдо бўлади?

4) ≪Ибодат – бу ота-оналарнинг қўрқуви совутиш учун қуйиладиган ликопчадир≫.

А. Ота-оналар қўрқуви ибодатнинг шарофати билан қай тарзда «совутилади»?

Б. Фарзандларингиз учун ибодатларингизда, ғайратингизни қандай таърифлаган бўлар эдингиз?

5) ≪Бир томондан, ваҳима босиб келяпти. Иккинчи томондан, умид ишонтиряпти. Фожиа, кейин ишонч. Яир иккита овозни эшитяпти ва қайси бирига қулоқ солишни у танлаши керак. Бизларнинг ҳаммамизда ҳам шундай бўлмайдими?≫

А. Фарзандларингизга боғлиқ бўлган, сиз бир-бирига зид иккита овозни эшитган вазиятни таърифланг.

Б. Сиз қўрқувларингизни қўзғайдиган бошқа овозларни эмас, балки Исонинг овозини доимий равишда эшитишни қандай ўрганишингиз мумкин?

ҚЎРҚУВНИ ФОШ ҚИЛИШ

1) Луқо 8:40–56ни ўқинг.

А. Қайси қаршиликлар оқибатида Яир Исонинг ёрдамини қабул қилиши қийин бўлди?

Б. Жон-жаҳд билан қилинган ибодатга жавобнинг кечикканлиги албатта рад жавобини билдирмаслигини бу воқеа қай тарзда кўрсатади?

2) Рим. 8:31–32ни ўқинг.

А. Худо сиз томонда эканини билсангиз, ҳамма нарса қандай ўзгаради?

Б. Худо бизга ҳамма керак нарсаларни беришга тайёрлигини ҳаворий Павлус нима билан исботлайди?

3) Ибтидо 22:1–18ни; Ибронийларга 11:19ни ўқинг.

А. Иброҳим учун Худонинг бу синови ҳақида сиз нима деб ўйлайсиз? Худо сизни фарзандларингизга нисбатан қандай синамоқда?

Б. Бу қийин синовга бардош бериш учун Иброҳимга нимага ишониш ёрдам берди? (қаранг: Ибронийларга. 11:19)? Худонинг ваъдаларига сизда шунча ишонч борми? Тушунтириб беринг.

ҚЎРҚУВГА ҚАРШИ КУРАШИШ

1) Муқаддас Китобдан қуйида берилган ваъдалардан камида иккитасини танлаб олинг ва бир ой давомида ҳар куни ичингизда такрорлаб, уларни ёд олинг. Бу сизнинг фарзандларингиз учун қўрқишингизга қандай таъсир этишига эътибор беринг. Матнлар қуйидагилар: Қонунлар 4:40; 5:29; 30:19; Забур 36:25; Ҳикматлар 20:7; Ҳаворийлар. 2:38–39.

6-боб

Мен шунчалик тез чўкяпман

Ҳаддан ортиқ машаққатлар олдидаги қўрқув

ҚЎРҚУВНИ ТАДҚИҚ ЭТИШ

1) ≪Аммо У бўронларда Ўзининг энг яхши ишларини амалга оширади, ахир, айнан бўрон пайтида биз Уни аниқроқ фарқлаш оламиз≫.

А. Сиз ўз ҳаётингизда қандай бўронларни бошингиздан кечиргансиз?

Б. Бўронлар орасида сиз Исони қандай кўрганингизни ҳикоя қилиб беринг.

2) ≪Агар Исо Масиҳ ойнадай силлиқ сув юзида хотиржам юрганида эди, Бутрус биринчи бўлиб қарсак чалган бўлар эди. Аммо Бутрус қайиқдан чиққан бўлишига шубҳам бор. Бўронлар бизни кутилмаган хатти-ҳаракатларга ундайди≫.

А. Сиз нима деб ўйлайсиз: сув юзи ойнадай силлиқ бўлганида, Бутрус қайиқдан чиққан бўлармиди? Тушунтириб беринг.

Б. Ҳаётдаги бўронлар сизни қандай кутилмаган хатти-ҳаракатларга ундаган эди?

3) ≪Ҳаёт бизга берадиган довдиратадиган қийинчиликларни унутмаслигимиз керак. Биз Худонинг ишларига диққат билан қараб, уларни мувозанатлаштиришимиз керак…Нигоҳингизни Исодан бурмаслик учун ҳамма керакли ишларни қилинг≫.

А. Ҳозирги пайтда сиз қандай қийинчиликларни енгаяпсиз?

Б. Охирги йилда ҳаётингизда Худонинг қилган ишларини таърифлаб беринг.

В. Исодан нигоҳингизни узмаслигингиз учун сиз нима қилишингиз керак?

4) ≪Қўрқувларингизни озиқлантиринг, шунда ишончингиз очликдан ўлади. Ишончингизни озиқлантиринг, шунда қўрқувларингиз ўлади≫.

А. Қай тарзда сиз қўрқувларингизни озиқлантиришингиз мумкин?

Б. Ишончингизни озиқлантиряпсизми? Бундай ҳолда нима юз беради?

В. Ишончингизни озиқлантиришингиз учун сизга нима ҳалақит беради?

5) ≪Исо Масиҳ сизнинг бўронингизни ҳам аллақачон бостириши мумкин эди. Аммо шуни қилмади. Сиз ҳам ўша сабоқни ўзлаштириб олишингизни У истамаётган бўлмасами? Ўша сабоқ тахминан қуйидагиларга олиб келиши мумкин эмасмикан: «Биз бўрон устидан ҳукмрон эмасмиз, аммо қўрқувларимиз устидан ҳукмронлик қилишимиз мумкин»?

А. Масиҳ билан мулоқотингизни ҳаётий бўронлар қай тарзда чуқурлаштиради?

Б. Ўша бўронларнинг вазифаси қандай?

ҚЎРҚУВНИ ФОШ ҚИЛИШ

1) Матто 14:22–33ни ўқинг.

А. Бу матнда у ёки бу қўрқув тури неча марта ёдга олинган?

Б. Бу қўрқувларга жавобан Исо Масиҳ нима чора кўрди?

2) Матто 28:18–20ни ўқинг.

А. Матто 28:18да Исо Масиҳ Ўзининг ҳолатини қандай тасвирлайди? Бу қўрқувларимизга қарши курашда бизга қандай ёрдам бериши керак?

Б. Матто 28:20да Исо Масиҳ қандай ваъда бермоқда? Бу бизга қўрқувларимизга қарши курашишимизда қандай ёрдам бериши керак?

3) Рим. 8:35–39ни ўқинг.

А. Қўрқувларимизга қарши курашда Масиҳ севгисининг қай тарзда намоён бўлиши бизга ёрдам бериши керак?

Б. Биз ҳатто катта қийинчиликларга дуч келганда ҳам, «буларнинг ҳаммасини» енгиб, қандай тантана қилишимиз мумкин?

ҚЎРҚУВГА ҚАРШИ КУРАШИШ

Шундай бир ҳаракатни танлангки, у бутун ҳафта давомида қўрқувга қарши курашишингиз учун сизни қуроллантирсин:

—Муқаддас Битикдан оятларни ёдлаш;

—буюк зотларнинг таржимаи ҳолларини ўқиш;

—содиқ масиҳийларнинг гувоҳликлари ҳақида фикр юритиш;

—онгли равишда ўз умидларини Масиҳга қўйиш.

7-боб

Менинг шкафимда аждарҳолар бор

Воқеаларнинг ёмон ривожидан қўрқув

ҚЎРҚУВНИ ТАДҚИҚ ЭТИШ

1) ≪Сиз энг кўп нимадан қўрқасиз? Айтайлик, очиқчасига шарманда бўлишданми ёки ишсиз қолишданми, баландликдан ё қоронғуданми? Ҳеч қачон яхши эр топа олмаслигингизданми ёки ҳеч қачон соғаймаслигингизданми? Сизни алдашлариданми, ташлаб кетишлариданми ё унутиб юборишлариданми?≫

А. Шу саволга жавоб беринг.

Б. Бу қўрқувларга ўзингизнинг жисмоний ва ҳиссий жавобингизни тасвирланг.

2) ≪Қанча одамлар бутун умрини ҳавза четида ўтказадилар: эҳтиёт бўлиш ҳақидаги овозларга қулоқ солиб; ишонч сўзларини менсимасдан; сувга бирон марта ҳам сакрамасдан…Энг ёмон воқеа содир бўлишидан қўрққанлари туфайли улар ҳеч қачон ҳаётда энг яхши нарсани ола олмайдилар».

А. Ҳаётингизнинг қайси соҳаларида сиз ≪ҳавза қирғоғида» турибсиз? Нима учун?

Б. Қўрқув оқибатида ҳаётингиздаги қандай яхши нарсани қўлдан бердингиз?

В. Ҳаётингиздан сиз «сувга сакраш»ни хоҳлаган битта соҳани айтинг.

3) ≪Худо гуноҳга нафрати қаҳрини гуноҳни ўзига олган Ўғлига сочди. Исо Масиҳ даҳшатга тушди. Ҳалокатли даҳшатда. У бу қўрқув билан қандай муносабатда бўлгани, биз қўрқувларимизга қандай муносабат билдиришимиз кераклигини кўрсатади. У ибодат қилди≫.

А. Нима учун Худо гуноҳдан нафратланади? Нима учун Худо гуноҳга нафрати қаҳрини гуноҳни ўзига олган Ўғлига сочди? Қандай қилиб Исо Масиҳ гуноҳни «олиб кетди»?

Б. Ибодатнинг қайси тури қўрқувни энг зўр мағлуб қилади? Исо Масиҳ шундай ибодатнинг қандай намунасини берди?

4) Нима учун энг ёмони бўлишини тахмин қилиш керак? ≪Сиз билан бизда – Худога ишонадиганларда улкан афзаллигимиз бор. Охирида ҳаммаси яхшиликка ўгирилишини биламиз≫.

А. Сиз қайси турдаги «энг ёмони» билан ҳаётингизда тўқнаш келишга улгурдингиз? Бу тўқнашув нима билан якунланди? Худонинг фаолиятини сиз нимада кўрдингиз?

Б. Охирида ҳаммаси яхшиликка ўгирилишини Исонинг издошлари қаердан билади? Ҳозирда ва ҳозир бу билим бизга нимаси билан ёрдам беради?

5) ≪Муқаддас Китоб бизга ўргатаётган нарсаларга ишонишга бизда жасорат етарлими? Охир-оқибат, ҳар қандай бахтсизлик тўғирланмай қолмаслигига ишонишимизга жасоратимиз етарлими?≫

А. Ҳар қандай бахтсизлик охир-оқибат тўғирланмай қолмаслигига Муқаддас Китобнинг қайси оятлари бизни ишонтиради? Шундай оятлардан бир нечтасини кўрсатинг.

Б. Сизнинг ҳатти -ҳаракатингиз ишончингизга мос келадими? Тушунтириб беринг.

ҚЎРҚУВНИ ФОШ ҚИЛИШ

1) Марк 14:32–42ни ўқинг.

А. Масиҳни кутган «энг ёмони» нима? Нима учун У қаттиқ ваҳимага тушиб, азоблана бошлади?

Б. Шу муносабат билан У нима қилди?

2) Ибронийларга. 5:5–9ни ўқинг.

А.Ибронийларга 5:7да Исонинг заминдаги ҳаёти қандай тасвирланган?

Б. Нима учун ҳатто Исо Масиҳ ҳам итоаткорликка (қаранг: Ибронийларга. 5:8) ўрганиши керак эди? Ўз қўрқувларимизга қарши курашишимизда бу оятдан нимани ўз ҳаётимизга татбиқ қилишимиз мумкин?

3) 2 Тим. 4:14–18ни ўқинг.

А. Павлус учун қандай кўнгилсизликлар ҳақиқий кулфат бўлди? Шунда у ўзини қандай тутди?

Б. Павлуснинг қайғуларига Худо қандай жавоб берди? Сизнинг кулфатларингизга булардан қайси бирини қўллаш мумкин?

ҚЎРҚУВГА ҚАРШИ КУРАШИШ

1) Гарчи бу ёқимсиз бўлса ҳам, пардани олиб ташланг ва бирин-кетин қўрқувларингизни очиб ташланг. Уларни кундузнинг нури остида кўздан кечирганингизда нима содир бўлади?

2) Сиз соғлом масиҳий жамоаси билан мустаҳкам боғланганмисиз, жамоатнинг ҳаётида иштирок этасизми – буларни ўта жиддий баҳоланг. Шуни тушуниб олингки, ≪Соғлом масиҳий жамоат — бизнинг қўрқувларимиз ўладиган жойдир. Биз Муқаддас Битик ёрдамида, тантана ва йиғилар санолари ёрдамида қўрқувларимизни ёрамиз. Уларни тан олишнинг қуёш нурларида эритамиз. Биз нигоҳимизни даҳшатларимизга эмас, балки Унга тикиб, даҳшатларимизни Худога сажда қилиш шаршараларида йўқ қилиб ташлаймиз≫.

      8-боб

Бу шафқатсиз сайёра

Зўравонлик олдидаги қўрқув

ҚЎРҚУВНИ ТАДҚИҚ ЭТИШ

1) ≪Бизлар умид қилганимизга қарамасдан, яхши одамлар зўравонликдан озод қилинган эмас≫.

А. Бу оламда сиз зўравонликнинг қандай кўринишини бошингиздан кечиргансиз?

Б. Нима деб ўйлайсиз: нимага яхши одамлар ҳанузгача зўравонликдан озод қилинган эмаслар?

2) ≪Ўз сўзи билан борлиқни тутиб турган Зот, жинларни қувиб чиқариш учун бундан кўпроқ нарсага муҳтож эмас≫.

А. Худо Ўз сўзи билан борлиқни тутиб турганини билишимиз нима учун муҳим?

Б. Худо жинларнинг ёвуз ишларида қатнашмасдан туриб, жинларни қандай бошқаради?

3) ≪Жасорат – полициячилар хавфсизлик чоралари кучайтирилганида туғилмайди, балки руҳий етуклик ўсишидан туғилади».

А. Руҳий етуклигимизнинг ўсиб бориши бизда қай тарзда жасоратни дунёга келтиради?

Б. Нима деб ўйлайсиз, сизда жасорат кўпми? Бу сизнинг руҳий етуклигингиз ҳақида нима дейиши мумкин?

4) ≪Иблис Унинг ёнидан ўтмасдан туриб, сизгача етиб кела олмайди≫.

А. Иблис Худонинг ёнидан ўтмасдан туриб, сизгача етиб кела олмаслиги сизга тасалли берадими? Тушунтириб беринг.

Б. Нима деб ўйлайсиз, нима учун иблис сизгача етиб келишига Худо баъзан йўл қўйиб беради? Унинг мақсади нима?

5) ≪Осмонда бўлган энг яхши нарса жаҳаннамда бўлган энг ёмон нарсани олади ва умидга айлантиради≫.

А. ≪Осмонда бўлган энг яхши нарсани≫ ва ≪жаҳаннамда бўлган энг ёмон нарса≫ни тасвирлаб беринг≫. Нима учун осмонда бўлган энг яхши нарса муқаррар равишда жаҳаннамда бўлган ёмон нарса устидан ғалаба қилади?

Б. Осмонда бўлган энг яхши нарса жаҳаннамда бўлган энг ёмон нарсани қай тарзда умидга айлантиради? Бу умид шахсан сизга қандай таъсир этади? Тушунтириб беринг.

ҚЎРҚУВНИ ФОШ ҚИЛИШ

1) Ибтидо 50:15–21ни ўқинг.

А. Юсуфнинг акалари қай тарзда унга зўравонлик қилдилар (қаранг: Ибтидо 37:11–28)?

Б. Юсуф бу зўравонликка қай тарзда жавоб қайтарди (қаранг: Ибтидо 50:20)? Юсуф акаларининг хавотирларини қандай бартараф қилишга ҳаракат қилди? Бу ўринда биз Юсуф ва унинг акалари ҳатти-ҳаракатидан қандай сабоқ чиқаришимиз керак?

2) Дониёр 3:1–9ни ўқинг.

А. Нима учун Седрах, Мисах ва Авдинагуга зўравонлик хавф солаётган эди?

Б. Дониёр 3:17–18 га мувофиқ, улар қандай мавқени эгалладилар? Улар билан қандай воқеа юз берди? Навуходоносор охири ўзини қандай тутди?

3) Ибронийларга. 11:35–40ни ўқинг.

А. Шу матнга кўра, имон фидойилари қандай зўравонликка дучор бўлдилар?

Б. Қандай ваъда ҳамма азоб-уқубатлар аро уларни олға етаклади? Қай тарзда бу ваъда сиз билан бизни ҳам бошқариши керак?

ҚЎРҚУВГА ҚАРШИ КУРАШИШ

Исо Масиҳ шафқатсиз одамларнинг қўлида ақл бовар қилмайдиган даражада азоб-уқубат тортди. Ибронийларга 12:2–3ни ёд олинг. Исо Масиҳ қандай қилиб хочга михланишга дучор бўлди? Имон йўлида заифлашмаслигингиз ва руҳан тушкунликка тушмаслигингиз учун Унинг қилган ишлари ҳақида фикр юритиш учун алоҳида вақт ажратинг.

9-боб

Ўйинчоқ пуллар

Яқинлашиб келаётган қиш олдида қўрқув

ҚЎРҚУВНИ ТАДҚИҚ ЭТИШ

1) ≪Унинг хатоси фақат ўзи учун режалаштирганида эмас, балки унинг режаларида Худога ўрин йўқлигида эди. Исо Масиҳ бу одамнинг бойлигини танқид қилган эмас, манманлигини, унинг фикр-ўйларини эмас, балки бу фикр-ўйларда Худо йўқлиги эди≫.

А. Сизнинг молиявий режаларингизда Худога қандай ўрин ажратилган?

Б. Худодан ва Унинг нуқтаи назаридан ажратиб олинган шахсий режаларнинг аҳволи қандай бўлади?

2) ≪Муқаддас Китобда такрорланадиган гувоҳликлар ва кўрсатмалар аниқ: Худо ҳамма нарсага эгалик қилади. У бизларга ҳамма нарсани беради. Ўзингизнинг мол-мулкингизга эмас, Худога ишонинг!≫

А. Худо ҳамма нарсага эгалик қилишини ёдда тутиш нима учун шунчалик муҳим? Бу ҳақиқатни унутганимизда нима бўлади?

Б. Худога эмас, пулингизга кўпроқ ишона бошлаганингизни қачон ва қандай аниқлашингиз мумкин?

3) ≪Мўл мол-мулк қанчалик ожиз бўлмасин, инсонга Худони пана қилиб қўйиши мумкин. Қашшоқликдан такаббурликка тахмин қилса бўладиган йўл бор».

А. Нима учун мўл мол-мулк инсонга Худони пана қилиб қўйиши мумкин?

Б. Нима учун кўпинча бойлик такаббурликка олиб боради?

В. Камбағал одам ҳам пулга сажда қилиши мумкинми? Тушунтириб беринг.

4) ≪Ҳаётини пулига ишониб топширган одамлар ақлсиздир. Улар ўзларини алдоқчи ва беқарор антиутопияга34 дучор қиладилар≫.

А. Қандай қилиб биз ўз ҳаётимизни пулга ишониб топширамиз? Одамларни пулга бўлган меҳр қандай қилиб ақлдан оздиради?

Б. Нима учун пулга бўлган меҳр ҳар доим бизни антиутопияга олиб боради?

5) ≪...Яқинлашиб келаётган қишдан қўрқув барҳаёт Худога бўлган ишонч билан алмашсин. Охир-оқибат, булар бор-йўғи «Монополия»нинг соққалари, холос. Ўйиндан кейин ҳамма соққалар қутичага қайтариб солинади≫.

А. «Қишнинг яқинлашуви»дан сиз қаттиқ қўрқасизми? Сиз бу қўрқувни қандай қилиб босган бўлардингиз?

Б. Агар сиз ҳақиқий пулларда «Монополия»даги соққаларни кўрадиган бўлсангиз, бу сизга ёрдам берадими? Нима учун «ҳа» ёки нима учун «йўқ»?

ҚЎРҚУВНИ ФОШ ҚИЛИШ

1) Луқо 12:16–21ни ўқинг.

А. Нима учун бу масалда Худо бой одамни ақлсиз деб атайди?

Б. Худода бойиш – деган сўз нимани билдиради? Сизда шундай турдаги бойлик борми? Тушунтириб беринг.

2) 1 Тим. 6:6–10,17–19ни ўқинг.

А. 1 Тим. 6:6–10да қандай қониқиш ҳақида сўз юритилади? Бундай қониқишга қандай эришиш мумкин?

Б. Нима учун Павлус бойлик орттиришга интилишни қоралайди? Пулга меҳр қўйишнинг нима ёмон томони бор?

В. 1 Тим. 6:17–19да Павлус бойларга қандай насиҳатлар қилади? У қандай ваъдалар ҳақида айтади?

3) Ҳикматлар 23:4–5ни ўқинг.

А. Имонлилар ўзларида бойликка қандай муносабатларни шакллантиришлари керак?

Б. Нима учун имонлилар бойликка ўч бўлмасликлари керак?

4) Марк 12:41–44ни ўқинг.

А. Халқ маъбаднинг хазина қутисига қандай қилиб пул ташлаётганига Исо Масиҳ қараб тургани нима учун муҳим ҳисобланади? Бу бизга нимани англатади?

Б. Нима учун Исо Масиҳ мақташ учун бева аёлни танлади? Бу оятларда биз учун қандай сабоқ мавжуд?

ҚЎРҚУВГА ҚАРШИ КУРАШИШ

1) Молиявий аҳволингиздан қатъий назар, шу ҳафтада сахий қурбонлик келтиринг. Бирон одамга ёки Масиҳга хизмат қилаётган одамлар гуруҳига бера олишингиз мумкин бўлганидан кўра кўпроқ беринг. Сизнинг қурбонликларингиз ўзингизга ва яқинларингизга қандай таъсир кўрсатганини кундалигингизга ёзиб боринг.

2) Худо сизга берган пулларни қандай қилиб унумлироқ сарфлашни баҳолаш учун молия бўйича маслаҳатчингиз билан учрашувни келишиб олинг.

10-боб

Ўлим қадар қўрққанлар

Ҳаётнинг охирги лаҳзалари олдидаги қўрқув

ҚЎРҚУВНИ ТАДҚИҚ ЭТИШ

1)Қабристон танани еб-битирадиганларнинг мулки эмас, балки бир куни: “Эй тупроқ остида ётганлар, қўзғалинг, Шодликдан ҳайқиринг!” (Ишаё 26:19) деб эълон қиладиган жонларни Сақловчининг макони бўлсачи?!

А. Сиз бу саволга қандай жавоб берган бўлар эдингиз?

Б. Сиз ўлимга қандай муносабатда эканингизни тасвирланг.

2) ≪У [Исо] фақатгина ўлимдан кейинги ҳаётни эмас, балки энг зўр ҳаётни ваъда қилган эди≫.

А. Исо Масиҳ Ўз издошларига ваъда қилган энг зўр ҳаётни сиз қандай тасаввур қиласиз?

Б. Бу энг зўр ҳаёт сизга қанчалик таниш?

3) ≪Исо Масиҳ дафн маросимини худди тўй сингари умид манбаига айлантиради. Қабристондаги дафн Унинг назарида, қабристондаги дафн маросими худди жамоатдаги никоҳ сингари, ҳаяжонли воқеа бўлиши лозим≫.

А. Нима учун дафн масиҳийларда тўй маросими каби умидлар уйғотиши мумкин?

Б. Сиз, ўлимимни муҳим воқеа сифатида кутяпман, деб айта оласизми? Тушунтириб беринг.

4) ≪Тирилиш бизнинг қоқ юрагимизга кирсин ва ўлимнинг яқинлашиб келишига қандай қарашимизни белгилаб берсин≫.

А. Инсоннинг ўлимга муносабати қай тарзда унинг тирилишга ишончини кўрсатади?

Б. Сиз амалда бу ишончга юрагингиздан қандай қилиб ўрин беришингиз мумкин?

5) ≪“Ўлим — борлиқнинг янги бурилишидир”. Ундан қўрқишга ёки ундан юз ўгиришга эҳтиёж йўқ. Масиҳнинг шарофати билан биз унга тик қарай оламиз≫.

А. Ўлимдан қўрқадиган сизга маълум одам ҳақида айтиб беринг.

Б. Ўлим ҳақида ўйламасликка ҳаракат қиладиган сизга маълум одам ҳақида айтиб беринг.

В. Масиҳга бўлган ишончингиз сабабли ўлимни қандай кутиб олишингиз мумкин?

ҚЎРҚУВНИ ФОШ ҚИЛИШ

1) Юҳанно 14:1–3ни ўқинг.

А.Юҳанно 14:1да Исо Масиҳ бизга қандай амр бермоқда?

Б. Юҳанно 14:2-3да Исо Масиҳ бизга қандай ваъдалар бермоқда? Нима учун бу ваъдалар бизнинг қўрқувларимизга барҳам бериши лозим?

2) 1 Кор. 15:20–27ни ўқинг.

А. Бу матнда ўлимга қандай қаралган?

Б. Бу матн бизнинг ўлимдан қўрқувимизни қандай озайтириши мумкин?

3) Ибронийларга 2:14–15ни ўқинг.

А. Ўлим устидан ҳукмронлик кимда бор эди? Исо Масиҳ уни ва унинг ҳукмронлигини қандай қилиб йўқ қилди?

Б. Биз ўлим қўрқувидан қандай қилиб халос бўлишимиз мумкин? Қайси маънода бу қўрқув қулликнинг бир кўриниши ҳисобланади?

ҚЎРҚУВГА ҚАРШИ КУРАШИШ

Қуйидаги китобларни сотиб олинг: Питер Крифт, ≪Севги ўлимдан кучлироқ» ва/ёки: Герберт Локьер, ≪Солиҳларнинг ва гуноҳкорларнинг охирги сўзлари≫. Ўлим яқинлашиб келаётганда Масиҳга бўлган барҳаёт ишонч қанчалик қудратга эга?

11-боб

Кофеинли ҳаёт

Келажакдан қўрқиш

ҚЎРҚУВНИ ТАДҚИҚ ЭТИШ

1) Эҳ, агар биз, бир стакан кофе тайёрлаб беринг, деб буюрганимиздай, ўзимизга ёқадиган ҳаётни ҳам худди шу тарзда буюра олганимизда эди! Ахир, ўзингизнинг келажагингиз учун таркибий қисмларни танлаб, уларни аралаштириш сизга ёқмас эдими?!

А. Юқорида берилган саволга жавоб беринг.

Б. Агар келажагингизнинг таркибий қисмларини танлаб олиб, аралаштира олганингизда эди, келажагингиз қандай бўлган бўлар эди?

2) ≪Сиз Масиҳга имон келтирганингиз учун, У сизга Руҳни инъом қилади, токи бу Руҳ сизга йўл кўрсатсин, туртки берсин, ичингизда яшасин. Исо Масиҳ қандайдир руҳни эмас, Ўзининг Руҳини беради... Исо Масиҳ Ўз шогирдлари учун нима қилган бўлса, Унинг Руҳи сиз учун ўша нарсаларни қилади».

А. Сиз имон йўлларида ҳар куни Масиҳ Руҳига қандай таянишингизни айтиб беринг.

Б. Масиҳ қандай ҳаракат қилган бўлиши мумкин бўлса Муқаддас Руҳ сизнинг ҳаётингизда, худди шундай ҳаракат қилишини билишингиз нима учун зарур?

3) ≪Ўзгаришлар — бизнинг ҳаётимиздаги фақат муқаррар таркибий қисмлар бўлиб қолмай, балки Худо амалга ошираётган ишларнинг муқаррар таркибий қисмидир. Худо оламни ўзгартиришида биз Унинг қуроли бўлишимиз учун, У бизнинг мақомимизни ўзгартиради».

А. Нима учун ўзгаришлар — Худо амалга ошираётган ишларнинг муқаррар таркибий қисмидир?

Б. Худо сизнинг мақомингизни қандай ўзгартирди? Балки, У ҳозир ҳам қандай ўзгартираётган бўлиши мумкин?

4) ≪Бу ҳаётда маънисиз кўринадиган нарса, эҳтимол, келажакдаги ҳаётда чуқур мазмунга эга бўлар≫.

А. Бу ҳаётда маънисиз кўринадиган воқеалар келажакдаги ҳаётда чуқур маънога эга бўлиши мумкинлигини англаш сиз учун фойдалими? Тушунтириб беринг.

Б. Сизнинг ҳаётингизда ҳозир нима маъносиз туюлади? Воқеаларнинг маъносини тушунмасдан туриб, олға ҳаракат қила оласизми?

5) Агар бу дунё шу дунёда бахт учунгина мавжуд деб тахмин қиладиган бўлсак, бундай камчиликлар олам учун ҳалокатли бўлади. Аммо ер бачадонга ўхшаш бўлса-чи? Бу синовлар қанчалик шафқатсиз бўлмасин, бизни келажак ҳаётга тайёрлаётган, келажак ҳаётга зарур нарсаларни бераётган бўлса-чи?

А. Ер юзидаги ҳаётни қандай маънода қориндаги ҳаёт билан қиёслаш мумкин? Сиз бу қиёслашга қўшиласизми? Тушунтириб беринг.

Б. Сизнинг бошингизга келган айрим синовлар қандай тарзда сизни яқинлашиб келаётган ҳаётга тайёрлаши мумкин?

ҚЎРҚУВНИ ФОШ ҚИЛИШ

1) Юҳанно 14:16–18,26–27ни ўқинг.

А. Юҳанно14:16–18да Исо Масиҳ бизга қандай ваъда бермоқда? Бу ваъда қандай қилиб келажак олдидаги қўрқувга қарши курашишда бизга ёрдам беради?

Б. Юҳанно 14:26 ва Юҳанно 14:27 оятлари ўртасидаги муҳим алоқа нимадан иборат? Исонинг тинчлиги билан Муқаддас Руҳнинг меҳнати орасида қандай алоқа бор? Муқаддас Руҳ сизнинг ҳаётингизда қандай фаолият кўрсатмоқда?

2) Воиз 3:1–8ни ўқинг.

А. Мазкур матнга мувофиқ, ҳар ким бошидан кечириши керак бўлган даврларни санаб беринг.

Б. Биз олдиндан шундай даврларни ҳам бошимиздан кечиришимизга тўғри келишини билиб, эртанги кундан қандай қилиб унча қўрқмаслигимиз мумкин?

3) 2 Кор. 5:17ни ўқинг.

А. Павлус «Масиҳдаги» одамни қандай таърифлайди?

Б. «Масиҳда» бўлиш нимага олиб келади? Қўрқувга қарши курашишда бу қандай ёрдам беради?

ҚЎРҚУВГА ҚАРШИ КУРАШИШ

1) Кейинги беш йилда сизни қийнаган энг асосий қўрқувларни санаб ўтинг. Ўша қўрқувларнинг кўпчилиги амалга ошдими? Беҳудага хавотирланиб, сиз нимани йўқотдингиз?

2) Бу дунёдаги қийинчиликлар ва синовлар сизни келаётган ҳаётга қай тарзда тайёрлаши мумкинлиги ҳақида бир-икки варақ ёзинг.

12-боб

Шубҳалар сояси

Худо йўқ деган қўрқув

ҚЎРҚУВНИ ТАДҚИҚ ЭТИШ

1) Мен ваъз матнини чироқ ёруғида кўздан кечираётганимда, тирилиш ҳақидаги хабар Хушхабар ҳақиқати эмас, балки чўпчак, тор фикрли одамларнинг миш-мишларига ўхшаб кўринди. ...Мен ҳатто кейинги саҳифада «Ғаройиботлар мамлакатидаги Алиса»даги ақлсиз Қалпоқдўзни ва еттита серсоқол митти одамнинг сакраб чиқишини кутишимга сал қолди.

А. Исонинг тирилиши ҳақидаги хабар ҳақиқат эканига сиз шубҳаланган ҳолатларни тасвирланг.

Б. Бу хабарда энг ғаройиб бўлиб туюлган нарса нима?

2) ≪ Исодан вақти-вақти билан шубҳаланадиганларга шуни айтмоқчиманки, буни ўзингизга алоҳида қайд қилиб қўйинг ва шу билан бирга, жасур бўлинг. Исога доим ҳам эргашмаган издошларининг ҳам шубҳалари бор эди. Аммо Исо Масиҳ уларни ҳал қилиб бўлмайдиган масалаларда ёлғиз қолдирмади≫.

А. Исо Масиҳга нисбатан одатий шубҳаларингиз қандай вазиятда пайдо бўлиши эҳтимоли кўпроқ?

Б. Шубҳаларингизни бартараф қилишингизда Масиҳ сизга қандай ёрдам беради?

3) ≪…Масиҳ шубҳаларимизни қандай бартараф қилишни ўргатади? Унинг жавоби қанақа? Жавоб — Менинг танамга қўлингизни тегизиб кўринг ва Мен билан юз берган воқеани ўйланг≫.

А. Сизни шубҳалар енга бошлаганида, одатда, сиз нима қиласиз?

Б. Сиз Исонинг танасига қўлингизни тегиза оласизми ва У билан қандай воқеа юз берганини ўйлаб кўра оласизми? Шубҳалардан халос бўлишингизга бу сизга қандай ёрдам беради?

4) ≪ Масиҳ бизларга бирликда жасоратни инъом қилади, бир-биримиз билан мулоқот қилишимиз орқали У шубҳаларни тарқатиб юборади. У ҳеч қачон ҳамма билимларни битта одамга бермайди, мозайка35 бўлакчаларига ўхшатиб, кўплаб биродарлар орасида тақсимлайди≫.

А. Масиҳ қай тарзда бизларга бирликда жасорат инъом қилади ва бир-биримиз билан мулоқот қилишимиз орқали шубҳаларимизни тарқатади?

Б. Сиз жамоатингизда қанчалик фаолсиз? Қай тарзда сиз жамоатда хизмат қиласиз ва ёрдам оласиз?

5) ≪Ақлли, қобилиятли, ҳақиқий атеист К. С. Льюисни Масиҳ ортидан эргашишга нима ундади? Ҳаммаси жуда оддий. У Масиҳ Танасига, яъни Унинг издошларига яқинлашди ва ўзининг изланишлари орқали Муқаддас Битикларга яқинлашди≫.

А. Масиҳ издошлари билан мунтазам мулоқот қилиш Унинг ортидан эргашишингиз учун сизга қандай ёрдам беради?

Б. Муқаддас Китобни доимий равишда ўрганиб боришингиз имонда ўсишингиз учун сизга қандай ёрдам беради? Қўрқувларингизга қарши курашишингизда бу сизга қандай ёрдам беради?

ҚЎРҚУВНИ ФОШ ҚИЛИШ

1) Луқо 24:13–35ни ўқинг.

А. Сизнингча, икки шогирд нима ҳақида сўзлашаётганларини Исо Масиҳ нима учун билмасликка олди?

Б. Бу иккала шогирд Исога қайтадан ишониш учун нимани энг ишончли сабаб деб ҳисобладилар? (Луқо 24:32)? Шубҳаларингизга зид равишда, Исога ишонишингизда сизга нима ёрдам беради?

2) Юҳанно 20:24–29ни ўқинг.

А. Нима учун Тўма аввалига, тирилган Раббийни кўрганларини айтган шогирдларнинг гапларига ишонмади?

Б. Қандай қилиб Тўма қайтадан ишонди?

В. Нима учун Исо, кўрмасдан ишонганларни «бахтли», деб айтган эди?

3) Рим. 10:17ни ўқинг.

А. Мазкур матнга кўра, имон қай тарзда келади?

Б. Бу билан Муқаддас Китобни мунтазам ўқиш ва ўрганиш назарда тутиладими?

ҚЎРҚУВГА ҚАРШИ КУРАШИШ

Макс Лукадо ёзганидай, «Кейинги сафар соя тушганда, Мусо ҳақидаги қадимги ҳикояларга, Довуднинг ибодатларига, Хушхабарлар гувоҳлигига, Павлуснинг мактубларига шўнғинг. Худони излайдиган бошқа биродарлар билан мулоқот қилинг ва ҳар куни улар билан Эммаус йўлида юринг».

Шу ҳафтада:

1) Худонинг қудратини ва Унинг севгисини очиб берадиган Муқаддас Китобнинг улуғвор ҳикояларига шўнғинг.

2) Худони шарафлашга интилаётган бошқа имонлилар билан мулоқотни чуқурлаштиринг.

13-боб

Агар бирон даҳшатли ҳодиса юз берса, нима бўлади?

Дунё миқёсидаги офатлардан қўрқув\

ҚЎРҚУВНИ ТАДҚИҚ ЭТИШ

1) ≪Ҳаёт — хавфли нарса. Биз ёвуз борлиқ сояси остида машаққат билан кун кечирамиз. Инсониятни йўқ қилишнинг турли усуллари, чамаси, фақат шу ҳақда орзу қиладиган одамларнинг ихтиёрига ўтган≫.

А. Бизнинг реал ҳаётда сизга ниҳоятда ёвуз бўлиб туюладиган нарса нима?

Б. Нима деб ўйлайсиз: агар қаердадир атом бомбаси портлаганида эди, сиз қандай ҳиссиётларни бошингиздан кечирган бўлар эдингиз?

2) ≪Гўё Исо Масиҳ шогирдларига: “Энг ёмони бошланганида, жазавага тушманглар”, – деб маслаҳат бераётгандай бўлади≫.

А. Энг ёмони юз берганида, сиз қиладиган ҳаракатлар шахсий режаси борми? Тушунтириб беринг.

Б. Бошқа одамлар қийинчиликларни қандай бартараф қилаётганларига қараб, сиз нимани ўргандингиз?

3) ≪ Сохта пайғамбарлар ҳар доим Масиҳнинг ролини пасайтириб, инсоннинг ролини юксалтирадилар. ..Битта саволга диққатингизни қаратинг: бу одам ўзининг тингловчиларини Исога йўналтиряптими? Агар “ҳа” деган жавоб бўлса, шукр айтиб, ўша одам учун ибодат қилинг. Агар “йўқ” деган жавоб бўлса, ҳозир имкони борида у ердан қочинг».

А. Нима учун сохта устозлар одамларни муқаррар равишда Исодан олиб кетадилар? Улар тингловчиларнинг эътиборини одатда нимага йўналтирадилар?

Б. Сиз Исони қанчалик яхши биласиз? Кимдир Исонинг сохта тимсолини тақдим қилганини сиз аниқлай оласизми? Тушунтириб беринг.

4) ≪Ҳамма воқеа-ҳодисалар – катталари ҳам, арзимайдиганлари ҳам, Худо томонидан олдиндан белгилаб қўйилган ва Унинг эзгу хоҳиш-иродасининг амалга ошишига хизмат қилади. Борлиқ назорат остидан чиқиб кетгандай туюлганида, аслида ундай эмас≫.

А. Қай тарзда нимадир ёмон нарса Худонинг эзгу хоҳиш- иродасининг амалга ошишига хизмат қилиши мумкин? Қандайдир ёмон нарса Худонинг хоҳиш-иродасининг амалга ошишига хизмат қилган, ўз ҳаётингизда юз берган воқеани ҳикоя қилинг.

Б. Сизнинг дунёнгиз назорат остидан чиқиб кетгандай туюлганида, одатда ўзингизни қандай тутасиз? Қандай қилиб сиз бундай вазиятда ўз устингиздан назоратни сақлайсиз?

5) «Охирида ҳаммаси яхши бўлади. Агар ҳали ҳаммаси яхши бўлмаса, демак, ҳали охири эмас».

А. Сиз шу фикрга қўшиласизми? Нима учун «ҳа» ёки нима учун «йўқ»?

Б. Бу фикр қай тарзда тасалли бўлиб хизмат қилиши ва қўрқувни кучсизлантириши мумкин?

ҚЎРҚУВНИ ФОШ ҚИЛИШ

1) Матто 24:4–14.

А. Мазкур матнда ёлғоннинг у ёки бу шакли неча марта ёдга олинган?

Б. Бу парча соғлом таълимот билан танишув сизни қўрқувдан ҳимоя қилиши ҳақида гапирадими?

2) Забур 45:2–12ни ўқинг.

А. Забур 45:3-4 да ва Забур 45:7да қандай қўрқув ҳақида сўз кетади? Саночи бу қўрқувларга қандай қилиб қарши туради?

Б. Забур 45:9-12-оятлар қай тарзда дунё миқёсидаги офатлардан қўрқувимизни камайтиради?

3) Забур 26:1–10ни ўқинг.

А. Забур 26:1-3да одамлар келтирадиган қандай бахтсизликлар ҳақида сўз кетади? Саночи бунга қандай муносабат билдиради?

Б. Забур 26:5-10да саночи қандай ишончни ифодалайди? Бу ишончни у қандай қилиб қўлга киритди? Биз ундан нимани ўрганишимиз мумкин?

4) Ваҳий 2:10ни ўқинг.

А. Айрим имонлиларда қандай азоб-уқубатлар олдиндан башорат қилинмоқда?

Б. Бундай азоб-уқубатлар олдида ўша имонлилар қўрқувларини қандай енгишлари мумкин?

В. Қўрқувларини енгадиган ва Масиҳга содиқ бўлганларга Худо нима ваъда қилади?

ҚЎРҚУВГА ҚАРШИ КУРАШИШ

Қуйидаги жумлани қоғозга ёзиб, уни кўринадиган жойга (музлатгич эшигига, машинангизга, ёзув столингиз устига ва ҳ.) осиб қўйинг: ≪ Охирида ҳаммаси яхши бўлади. Агар ҳали яхши бўлмаса, демак, ҳали охири эмас≫.

14-боб

Битта соғлом қўрқув

Худо менинг қутичамга сиғмайди деган қўрқув

ҚЎРҚУВНИ ТАДҚИҚ ЭТИШ

1) ≪Иш Масиҳни билишга уринишга етиб борганда, ҳеч қандай қутичалар иш бермайди≫.

А. Сиз Масиҳни қандай қутичага жойлаштиришга ҳаракат қиласиз?

Б. Нима учун қутичага Масиҳни жойлаштириш имкони йўқ?

2) ≪ Шундай қилиб, ўзгарган Масиҳ Ўзини соф намоён қилган Масиҳдир. Бу – Байтлаҳмгача ва хочга михланганидан кейинги Ўз либосида бўлган ҳақиқий Исодир≫.

А. Нима учун ўзгарган Масиҳ —бу ≪Ўзини соф намоён қилган Масиҳдир≫?

Б. Қандай қилиб тасаввурингиздаги ўзгарган Масиҳнинг тимсоли тақдирнинг зарбаларига муносабатингизни ўзгартириши мумкин?

3) ≪Масиҳга тенг келадигани йўқ. Фақат битта чайла қуриш керак, чунки тоғдагиларнинг ҳаммасидан фақат Биттаси эҳтиромларга лойиқдир≫.

А. Исо Масиҳга тенг келадигани йўқлигига ишонасизми? Тушунтириб беринг.

Б. Масиҳни бошқалардан кўпроқ эҳтиром қилиш кераклигини Худо тушунтирган эди. Ана шу воқеани эсланг.

4) ≪Тоғдаги шуъла тоғдаги қўрқувни келтириб чиқарди. Соғлом, муқаддас қўрқув. Бутрус, Ёқуб ва Юҳанно жонни мустаҳкамлайдиган қўрқувни, Танҳо Худо олдида шифоловчи эҳтиромни бошдан кечирдилар≫.

А. Қандай турдаги қўрқув сизни имонда мустаҳкамлаган бўлар эди? Худо олдидаги ҳақиқий эҳтиром қандай қилиб сизга омонат ва даҳшатли оламда барқарорликни ато қилиши мумкин?

Б. Эски Аҳд қаҳрамонларидан яна ким тоғда қўрқувни бошдан кечирган эди? Бу қўрқув унинг Худо ҳақидаги тасаввурларига қандай таъсир қилди? Унинг ҳаёти қайси томонга ўзгарди?

5) ≪Сиз бундай қўрқувни бошдан кечирганингизга анча бўлдими? Қачон сизда Масиҳ билан янгидан учрашганингизда, оёқларингиз чалишиб, нафас ололмай қолгансиз? Қачон сиз Унинг улуғворлиги шуъласини ҳис қилганингизда, юрагингиз музлаб, карахт бўлиб қолдингиз? Агар бу ҳодисалар анча илгари бўлган бўлса, сизнинг қўрқувларингиз ана шулар билан изоҳланади. Масиҳ буюк бўлганида бизнинг қўрқувларимиз арзимас нарсага айланади≫.

А. Шу саволларга жавоб беринг.

Б. Нима учун Масиҳнинг улуғвор тимсоли бизнинг қўрқувларимизни кучсизлантиради?

ҚЎРҚУВНИ ФОШ ҚИЛИШ

1) Матто 17:1–8ни ўқинг.

А. Сиз нима деб ўйлайсиз: нима учун Исонинг ўлимига яқин қолганида уч нафар яқин шогирди Унинг ўзгарганини кўришини Исо Масиҳ истади?

Б. Қандай қилиб қўрқув бир пайтнинг ўзида соғлом ва муқаддас бўлиши мумкин? Қўрқувнинг бу тури қаердан келади? Исо Масиҳ шогирдларига қўрқмасликларини айтганида, нимани назарда тутган эди?

2) 1 Тим. 6:13–16ни ўқинг.

А. Худо яқинлашиб бўлмайдиган нурда истиқомат қилади деган сўз шахсан сиз учун нимани англатади?

Б. Сизнингча, 1 Тим. 6:15–16-оятлари бизнинг онгимизга қандай таъсир кўрсатиши керак? Қандай турдаги қўрқув бизда шу тимсолни дунёга келтиради ва қандай сабаб билан?

3) 2 Бутрус 1:16–19ни ўқинг.

А. Ўзгариш Бутрусда қандай таассурот қолдирди?

Б. 2 Бутрус 1:19 да Бутрус бизга қандай амалий насиҳатлар беради? Унинг насиҳатлари қай тарзда бизни муқаддас, соғлом ва фойдали қўрқувга олиб боради?

ҚЎРҚУВГА ҚАРШИ КУРАШИШ

Муқаддас Китобдаги ўзгариш ҳақида тўртта асосий ҳикояни диққат билан ўрганинг ва қиёсланг. Булар: Матто 17:1–8; Марк 9:2–8; Луқо 9:28–36; 2 Бутрус 1:16–18. Бу матнларда сиз топган, баён қилинган нарсалар рўйхатини тузинг. Вақт топиб, нафақат ўзгариш воқеалари устида, балки бу ўзгаришнинг Бутрусга, Ёқубга ва Юҳаннога қандай таъсир қилгани тўғрисида фикр юритинг. Ҳар доим Макс Лукадонинг китобидан қуйидаги гапларни ёдингизда тутинг: ≪ Сиз ҳам кўтарилинг. Узоқ вақт ва диққат билан Шамга, Муқаддасга, Қодир ва Танҳо бўлганга қаранг. Шунда июль ойидаги асфальт устида муз парчалари эриб кетгандай, Масиҳ олдидаги Қўрқувдан ташқари ҳамма қўрқувларингиз эриб кетади≫.

Хотима

Вильямнинг саноси

ҚЎРҚУВНИ ТАДҚИҚ ЭТИШ

1) ≪Қўрқув саросимага осонлик билан бериладиган оломонни яхши кўради≫.

А. Нима учун қўрқув юқумли?

Б. Оломонга қўшилиб саросимага тушмаслигингиз учун ўзингизни қандай тутган бўлардингиз?

2) ≪Бизнинг ҳозирги маданиятимизда– илгари бўлган ҳар қандай даврлардагидан кўра кўпроқ даражада ўта хавотирда бўлиш хосдир. Иккинчи жаҳон уруши тугаганидан кейинги давр ичида биринчи марта ота-оналар бўлғуси авлод биздан кўра ёмонроқ яшайди, деб ҳисоблайдилар≫.

А. Нима деб ўйлайсиз: нима учун бизнинг маданиятга кучли хавотирда бўлиш хос?

Б. Сизнинг тахминингизча, кейинги авлод сиздан кўра ёмонроқ яшайдими? Тушунтириб беринг.

3) ≪Биз тинчликни сақлайдиганлар орасида бўламиз. Келинглар, хавф-хатар борлигини тан олайлик, аммо ақл-ҳушимизни йўқотиб қўймайлик. Ҳар доим ниманидир хавфга қўяётганимизни ёдда тутайлик, аммо қўрқувга берилмайлик≫.

А. Қандай қилиб ақл-ҳушингизни йўқотмаган ҳолда хавф-хатарни тан олишингиз мумкин, тасвирлаб беринг.

Б. Қандай қилиб хавф-хатар хулқ-атворингизга таъсир этмаслигига эришишингиз мумкин?

4) ≪ Бу умидсизлик фарёдлари, маҳкумлик инграшлари энди етар. Волл-стритдаги шумхабарчи башоратгўйларга ва рўзномалардаги ваҳималарни сотувчиларга қачонгача қулоқ тутамиз?! Биз нигоҳимизни ва қулоқларимизни бошқа томонга – юқорига қаратамиз. Биз Яратувчимизга юзланамиз ва бунинг шарофати билан камроқ қўрқамиз≫.

А. Сизга нима кўпроқ умид бағишлайди: ≪Волл-стрит≫ журналини ўқишми ёки Муқаддас Китобни ўқишми? Нима учун?

Б. Яратувчимизга юз бурганингизда, нима учун камроқ қўрқадиган бўлиб қоласиз?

5) ≪Раббий ҳеч қачон сизни унутмайди./ Муқаддас Китоб —Унинг Сўзидир./ У —яхши Чўпон./ У сизни севади,/ У Ўз халқини ташлаб кетмайди≫.

А. «Раббий сизни ҳеч қачон тарк этмайди, сизни ҳеч қачон унутмайди» деган фикр шахсан сиз учун нимани англатади?

Б. Раббий – яхши Чўпон эканига, шахсан сизнинг ўзингиз қандай амин бўлдингиз?

ҚЎРҚУВНИ ФОШ ҚИЛИШ

1) Ҳикматлар 29:25ни ўқинг.

А. Қўрқоқларни нима кутяпти?

Б. Қўрқувларига қарамай, Худодан умид қиладиганларни нима кутяпти?

2) Ишаё 8:12–14ни ўқинг.

А. Ишаё ўз ватандошларини қандай қўрқувдан огоҳ бўлишга чорлаяпти?

Б. Улар қандай турдаги қўрқувни ҳис қилишлари керак?

В. Бу тўғри қўрқув қандай қилиб уларга «шу ерда ва ҳозир» яшашга ёрдам беради?

3) Ибронийларга 13:5–6ни ўқинг.

А. Мактуб муаллифи, борига қаноат қилинглар, деб бунинг қандай сабабини айтмоқда?

Б. Мактуб муаллифи бизга қандай ваъдани етказмоқда?

В. Бу ваъдага қандай акс садони у биздан кутмоқда?

ҚЎРҚУВГА ҚАРШИ КУРАШИШ

Ҳафта давомида Муқаддас Битикдан, Худонинг оғзидан жаранглаётган қуйидаги оят устида фикр юритинг: «Сизларни ташлаб кетмайман, сизларни тарк этмайман≫ (Ибронийларга. 13:5). Ҳар куни куннинг охирида камида ўн дақиқа давомида Худо Ўз ваъдаларига содиқ бўлгани учун Унга ҳамду сано айтинг.

Изоҳлар

1-боб. Нима учун биз қўрқамиз?

1. The Report Newsmagazine, January 22, 2001, Candis McLean.

http://www.findarticles. com/plarticles/m_hb3543/is_2001/01/

ai_n8359052?tag=content;col1

2. Shelley Wachsmann, The Sea of Galilee Boat: An Extraordinary

2000 Year Old Discovery (New York: Plenum Press, 1995),

326–28.

3. Walter Brueggemann, ≪The Liturgy of Abundance, the Myth of

Scarcity≫, Christian Century, March 24–1, 1999, http://www.

religion-online.org/showarticle.asp?title=533.

2-боб. Манман қишлоғининг аҳолиси

1. Rabbi Shmuley Boteach, Face Your Fear: Living with

Courage in an Age of Caution (New York: St Martin’s

Griffin, 2004), 21.

2. John Bentley, муаллифга электрон почта орқали жўнатилган мактуб. Рухсат билан нашр қилинмоқда.

3. ≪Women of Faith≫ учун электрон почта орқали жўнатилган мактуб.

September 6, 2008. Рухсат билан нашр қилинмоқда.

3-боб. Худо мендан чарчади

1. Ken Rodriguez, ≪History Keeps Digging Its Horns into Texas

Receiver≫, San Antonio Express-News, October 26, 2001.

2. Calvin Miller, Into the Depths of God: Where Eyes See the

Invisible, Ears Hear the Inaudible, and Minds Conceive the

Inconceivable (Minneapolis: Bethany House Publishers,

2000), 135.

4-боб. Ташвишлар, йўқолинглар!

1. Bradford Torrey, ≪Not So in Haste, My Heart≫, The Boston

Transcript, 1875, CyberHymnal.org, http://www.cyberhymnal.

org/htm/n/s/nsinhamh.htm.

6-боб. Мен жуда тез чўкяпман

1. Shelley Wachsmann, The Sea of Galilee Boat: An Extraordinary

2000 Year Old Discovery (New York: Plenum Press, 1995), 39,

121.

2. Льюис К. С. Шунчаки масиҳийлик. Чикаго: SGP, 1990. С.

140. Парча рухсат билан нашр қилинмоқда.

7-боб. Менинг жавонимда аждарҳолар бор

1. Joshua Previn and David Borgenicht, The Complete Worst-Case

Scenario Survival Handbook (San Francisco: Chronicle Books,

2007).

2. Max Lucado, No Wonder They Call Him the Savior (Nashville,

TN: Thomas Nelson, 2004), 105.

3. Pierre Benoit, The Passion and Resurrection of Jesus Christ,

trans. Benet Weatherhead (New York: Herder and Herder,

1969), 10, иқтибос қуйидаги манбадан олинди: Frederick Dale Bruner, Matthew: A

Commentary, vol. 2, The Churchbook: Matthew 13–8 (Dallas:

Word Publishing, 1990), 979.

4. Bruner, The Churchbook, 978.

5. Yann Martel, Life of Pi (Orlando, FL: Harcourt, 2001), 160.

Copyright by Yann Martel.:

Houghton Mifflin Harcourt Publishing Company рухсати билан нашр қилинмоқда

6. Ibid.

7. Robert Wheler Bush, The Life and Times of Chrysostom (London,

England: Religious Tract Society, 1885), 245.

8-боб. Бу шафқатсиз сайёра

1. Пегги Нельсон билан суҳбатдан. Рухсат билан нашр қилинмоқда.

2. Charles Colson, Loving God (Grand Rapids: Zondervan, 1983),

27–34.

3. Martin Luther, ≪A Mighty Fortress≫, Hymnsite.com, http://www.

hymnsite.com/lyrics/umh110.sht.

4. Rabbi Shmuley Boteach, Face Your Fear: Living with Courage

in an Age of Caution (New York: St Martin’s Griffin, 2004), 86.

5. Philip Gourevitch, We Wish to Inform You That Tomorrow We

Will Be Killed with Our Families: Stories from Rwanda (New

York: Farrar, Straus, and Giroux, 1998), 123.

6. Peter Lewis, The Glory of Christ (London: Hodder and

Stoughton, 1992), 235.

7. Aleksandr I. Solzhenitsyn, The Gulag Archipelago, 1918–1956:

An Experiment in Literary Investigation, trans. Thomas P.

Whitney (New York: HarperPerennial, 2007), 309–312.

9-боб. Ўйинчоқ пуллар

1. Michael P. Mayko, ≪Stamford Man Faces Federal Charges in

Bomb Threat≫, Connecticut Post, October 9, 2008, http://www.

connpost.com/archive?vertical=archive.

2. Walter Brueggemann, ≪The Liturgy of Abundance, the Myth of

Scarcity≫, Christian Century, March 24–31, 1999, http://www.

religion-online.org/showarticle.asp?title=533.

3. Anup Shah, ≪Poverty Facts and Stats≫, ≪World Bank

Development Indicators 2008≫дан олинди, http://www.globalissues.org/

article/26/poverty-facts-and-stats.

4. Thomas Carlyle, QuoteWorld.org, http://www.quoteworld.org/

quotes/2411.

5. ≪The Politics of Investing≫, Leading the Way: A Publication

of Hartford Leaders Suite of Variable Annuities, third quarter,

2008.

6. Bob Russell, ≪Favorites of Bob Russell≫, CD (Louisville, KY:

Southeast Christian Church, 2005).

10-боб. Ўлимигача қўрққанлар

1. Donald G. Bloesch, The Last Things: Resurrection, Judgment,

Glory (Downers Grove, IL: InterVarsity Press, 2004), 125.

2. Ibid.

3. John Blanchard, Whatever Happened to Hell? (Wheaton, IL:

Crossway Books, 1995), 63.

4. Blanchard, Whatever Happened to Hell? 62.

5. Шекспир У. Дания шаҳзодаси Гамлет. М.: АСТ, 2006. Учинчи парда, 1-саҳна.

6. N. T. Wright, Christian Origins and the Question of God, vol.

3, The Resurrection of the Son of God (Minneapolis: Fortress

Press, 2003), 205–206.

7. Benjamin P. Browne, Illustrations for Preaching (Nashville, TN:

Broadman Press, 1977), 85.

12-боб. Шубҳалар сояси

1. Jennie Yabroff, ≪Take the Bananas and Run≫, Newsweek, August

18–25, 2008, 57.

2. Armand M. Nicholi Jr., The Question of God: C. S. Lewis and

Sigmund Freud Debate God, Love, Sex, and the Meaning of Life

(New York: Free Press, 2002), 84–92, 111–114.

13-боб. Агар бирон даҳшатли ҳодиса юз берса, нима бўлади?

1. Joanna Bourke, Fear: A Cultural History (Emeryville, CA:

Shoemaker and Hoard, 2005), 195.

2. John Zarrella and Patrick Oppmann, ≪Pastor with 666 Tattoo

Claims to Be Divine≫, CNN.com, February 19, 2007, http://

www.cnn.com/2007/US/02/16/miami.preacher.

3. dc Talk and the Voice of the Martyrs, Jesus Freaks (Tulsa, OK:

Albury Publishing, 1999), 133, 167, 208.

4. Global Evangelization Movement, ≪Status of Global Mission,

2001, in Context of 20th and 21st Centuries≫, Worldwide

Persian Outreach, http://www.farsinet.com/pwo/world_

mission.html.

5. Jim Collins, Good to Great: Why Some Companies Make the

Leap... and Others Don’ (New York: Harper Collins, 2001), 83–5.

6. Frederick Dale Bruner, Matthew: A Commentary, vol. 2, The

Churchbook: Matthew 13–28 (Dallas: Word Publishing, 1990),

878.

7. William J. Broad, ≪Scientists’ New Findings Link Titanic’s Fast

Sinking to Rivets≫, San Antonio Express-News, April 15, 2008.

8. Dorothy Bernard, The Quotations Page, http://www.

quotationspage.com/quote/29699.html.

9. Bruner, The Churchbook, 847.

14-боб. Битта соғлом қўрқув

1. Thomas Howard, Christ the Tiger (Philadelphia: J. B. Lippincott,

1967), 10.

2. Ellen F. Davis, Getting Involved with God: Rediscovering the

Old Testament (Cambridge, MA: Cowley Press, 2001), 102–103.

3. Льюис К. С. Шаҳзода Каспиан. Нарнияга қайтиш. Чикаго:

SGP, 1990. С. 115. Парча рухсат билан нашр қилинмоқда.

Хотима. Вильямнинг саноси

1. Joanna Bourke, Fear: A Cultural History (Emeryville, CA:

Shoemaker and Hoard, 2005), 232–233.

2. Frank Furedi, Culture of Fear Revisited: Risk-taking and the

Morality of Low Expectation, 4th ed. (New York: Continuum

Books, 2006), xviii.

3. Ibid., 68

4. John Ortberg, If You Want to Walk on Water, You’e Got to Get

Out of the Boat (Grand Rapids, MI: Zondervan, 2001), 132.

5. Greg Pruett, ≪President’s Blog≫, Pioneer Bible Translators,

February 27, 2008, http://www.pioneerbible.org/cms/tikiview_

blog_post.php?blogld=2&postld=9.

Мундарижа

Миннатдорчилик …………………………………………………….

1-боб. Нима учун биз қўрқамиз?...........................................................

2-боб. Манман қишлоғининг аҳолиси..................................................

Ўзининг аҳамиятсизлигидан қўрқиш

3-боб. Худо мендан чарчади………………………………….

Худонинг ҳафсаласини пир қилишдан қўрқиш

4-боб. Ташвишлар, йўқолинглар!..........................................................

Нималардир етишмаслиги қўрқуви

5-боб. Менинг фарзандим хавф остида………………………………

Ўз фарзандини эҳтиёт қила олмаслик қўрқуви

6-боб. Мен жуда тез чўкяпман……………………………………….

Ҳаддан ортиқ машаққатлар олдидаги қўрқув

7-боб. Менинг жавонимда аждарҳолар бор.......................................

Воқеаларнинг ёмон ривожидан қўрқиш

8-боб. Бу шафқатсиз сайёра…………………………………………

Зўравонлик олдидаги қўрқув

9-боб. Ўйинчоқ пуллар........................................................................

Яқинлашиб келаётган қиш олдида қўрқув

10-боб. Ўлимигача қўрққанлар...........................................................

Ҳаётнинг сўнгги лаҳзалари олдидаги қўрқув

11-боб. Кофеинли ҳаёт..........................................................................

Келажакдан қўрқиш

12-боб. Шубҳалар сояси........................................................................

Худо йўқ деган қўрқув

13-боб. Агар бирон даҳшатли ҳодиса юз берса, нима бўлади?.........

Дунё миқёсидаги офатлардан қўрқиш

14-боб. Битта соғлом қўрқув.................................................................

Худо менинг қутичамга сиғмайди деган қўрқув

Хотима. Вильямнинг саноси.................................................................

Чуқур ўрганиш учун қўлланма.............................................................

Изоҳлар...................................................................................................

М ак с Л ук ад о

ДОВЮРАКЛАР

Тузатилган иккинчи нашри

Масъул муҳаррир C. Умирбеков

Муҳаррир И. Джурабаева

Таржимон Г. Исмаилова

Рассом С. Смирнов

Корректор Ф. Махмудова

Компьютер версткаси . С. Смирнова

Босишга рухсат этилган... Формат 84х108 1/16.

Офсет қоғози. Гарнитура Times New Roman.

Офсет усулида босилган. Шартли босма табағи. л. 25,2.

Тираж 2500 нусхада. Буюртма №

ООО ≪ЛКС≫

а/

қя 123, Санкт-Петербург, Россия, 197198

E-mail: sale@visson.net

www.visson.net

Диапозитивлардан чоп этилган

в ГУП ≪Типография „Наука“≫

199034, Санкт-Петербург, 9 линия, 12

Notes

[

←1

]

Дин Мартин — америкалик қўшиқчи ва актер. — Таҳририят изоҳи.

[

←2

]

Калифорния штатидаги Пасадена шаҳрида талабалар футбол командасидан энг яхши иккитаси ҳар йили ўтказадиган мусобақа; бу мусобақа 1902 йилдан бери ўтказиб келинади, 1932 йилдан бери «Пушти ранг қадаҳ» стадионида ўтказилади. – Таҳририят изоҳи.

[

←3

]

≪Узун шохлилар≫ — техасликларнинг лақаби. — Таҳририят изоҳи.

[

←4

]

Янги Аҳднинг юнон тилидан нозир Кассиан (Безобразов) таҳрири остидаги таржимаси билан қиёсланг: ≪…биз —ҳақиқатдан пайдо бўлганмиз ва юрагимиз бизни нимададир ҳукм қилмасин, Унинг қаршисида юрагимизни хотиржам қиламиз; чунки Худо бизнинг юрагимиздан катта ва ҳамма нарсани билади≫ (1 -Юҳанно 3:19, 20). — Таҳририят изоҳи.

[

←5

]

Менежер Талиафер (Тальяферро) Вашингтон (1856 —1915) — Америка қора танлиларининг маърифатли бўлиши учун курашган нотиқ, сиёсатчи, ёзувчи. – Таҳририят изоҳи.

[

←6

]

3700граммдан ортиқ. – Таржимон изоҳи.

[

←7

]

Замонавий инглиз тилидаги таржималардан бирида қуйидагича таржима қилинган: “маълум маънода уни ўликлардан тирилган ҳолатда олди”. – Таржимон изоҳи.

[

←8

]

Саккизоёқ -денгиз ҳайвони.

[

←9

]

Телепат –фикр, туйғу ва ҳиссиётларини масофадан бошқаларга ўтказадиган одамлар.

[

←10

]

Приматлар – юксак сут эмизувчилар туркуми.

[

←11

]

СПА- шифо муолажаси- Сув, лой ва бошқа табиий воситалар ёрдамида ўтказиладиган соғломлаштирувчи муолажалар тўплами.

[

←12

]

Қарилик маразми- куч-қувватдан қолиш, баъзи ҳаёт кўникмаларини бажара олмай қолиш.

[

←13

]

Маниакал – васваса оқибатидаги

[

←14

]

Метастаз – касалликнинг жалалаб бир жойдан бошқа жойларга ўтиб кўпайиши.

[

←15

]

Паранойя – руҳий касаллик.

[

←16

]

Муқаддас Ёзувнинг сўзма-сўз таржимаси. -Таржимон изоҳи.

[

←17

]

The Message таржимаси. – Тажримоннинг изоҳи.

[

←18

]

Лексика- тилнинг сўз бойлиги, луғати таркиби.

[

←19

]

Александр Солженициннинг “Архипелаг ГУЛАГ” китоби орқали дунё шифокор Борис Корнфельднинг бўлганини билиб олди, лекин бу китобда муаллиф унинг ўлими тафсилотларини бермаган. Павел Стефановскийнинг автобиографик повестида қуйидаги тафсилотларни топиш мумкин:

“Ғарбий украиналикларнинг ўзларининг айғоқчилик ва қарши айғоқчилик хизмати ташкиллаштирилган эди. Улар лагерда ҳам собиқ совет ишчилари ва сотқинлари билан жангни давом эттиришар, уларни аниқлаб шафқатсизларча ўлдирар эдилар. Бундай террористик ҳаракатлар одатда эрталаб, туришнинг илк дақиқаларида амалга оширилар эди. Ўлимга маҳкум бўлганлар, ҳали уйқуси ёзилмасдан олдин, дастлабки лаҳзаларда ҳаёти фожиали тугаётганини тушунмас эди. Саноқли лаҳзалар мобайнида, олдиндан гиёҳванд моддага бўктирилган икки нафар ёш ижрочилар, ожиз ётган одамга чақмоқ тезлигида 10-12 марта пичоқни чуқур урар эди ва ҳали ҳеч ким уйғонмаган баракдан ўша заҳоти ғойиб бўлишар эди. Бу пайтда бўларди. Баъзан оддий суваш болғачаси ёки қўлбола болғачалар қурол вазифасини бажарар эди. Бу қуроллар билан янада тезроқ, 1-2 сонияда бош суягини мажақлаб ташлашар эди.

Шифокор Борис Корнфельд ҳам ана шундай айбсиз ўлдирилганлардан эди. Александр Солженицин бу ҳақда ≪Архипелаг ГУЛАГ≫ асарининг тўртинчи қисми, биринчи боби - ≪Кўтарилиш≫ да батафсил ёзган. Шифокор Борис Корнфельд яхши шифокор, ниҳоятда олийжаноб ва раҳмдил одам эди. Маҳбусларга раҳмдиллиги, уларнинг илтимосларини рад этмаслиги оқибатиди у ҳалок бўлди. Бир куни унга ғарбий украиналикларнинг бошлиқларидан бири мурожаат қилиб, гўёки, жанг майдонида яраланганидан кейин уни азоблай бошлаган бош оғриғини қолдириш учун озгина гиёҳванд модда беришини сўради. Борис гиёҳванд моддани аслида нима учун ишлатмоқчи эканлигини билмасдан, ўзини хавфга қолдириб ва ҳеч кимга айтмасликни тайинлаб, «бемор» га ёрдам берди, «бемор» эса шифокорга ҳайвон ёғи берди. Бир ҳафтадан кейин бу илтимос яна такрорланди. Гарчи бу хавфли ва ҳатто жиноят бўлса ҳам, «бемор» яна ёрдам олди ва яна ҳайвон ёғи берди. Кейин ҳеч қанақа ёғсиз фитналар ва таҳдидлар бошланди ва Борис гуруҳни гиёҳванд модда билан таъминлашдан бош тортганидан кейин, у «беморларни» сотиб қўймаслиги учун уни шунчаки ўлдирдилар. (Стефановский П. П. Развороты судьбы. М.: Изд-во РУДН, 2002–2003. Кн. 2: КГБ – ГУЛАГ. С. 116).

Умуман олганда, Семён Бадашнинг «Солженицинга очиқ хат»ига мувофиқ, (http://www.vestnik.com/issues/2003/0723/koi/badash.htm), ГУЛАГдаги яширин гуруҳ, ғарбий украиналикларники эмас, балки халқаро бўлган. Бу гуруҳ таркибига украинлар ҳам, яҳудийлар ҳам, руслар ҳам, кавказликлар ҳам бўлган… Қатлнинг ижрочилари эса ҳақиқатан кўп ҳолларда бандерачилар бўлган. — Таҳририят изоҳи.

[

←20

]

Геноцид – наслни қириш.

[

←21

]

Мачете -қиличсимон қурол.

[

←22

]

Бойскаут – ҳарбий-сиёсий турдаги болалар ташкилоти аъзоси.

[

←23

]

Гильотина – бош оладиган жоди.

[

←24

]

Машҳур сузувчи, олимпия чемпиони. – Таржимон изоҳи.

[

←25

]

Роберт Грин Ингерсолл (1833–1899) — америкалик юрист ва публицист. — Таржимон изоҳи.

[

←26

]

Холокост – Нацистлар томонидан турли этник ва ижтимоий гуруҳ вакилларининг қувғин қилиниши ва оммавий қирғин қилиниши.

[

←27

]

Муссон – материк ва океан чегарасида бўладиган шамол, доимий равишда ўз йўналишини ўзгартириб туради.

[

←28

]

Мозаика-қадама(терма) нақш.

[

←29

]

Петри косачаси – пастроқ цилиндр шаклидаги лаборатория идиши. Микроорганизмларни экиб ўстириш учун микробиологияда кенг – қўлланилади. Петри косачаси шу мақсадда озиқлантирувчи муҳит қавати билан тўлдирилади ва унинг устига микроорганизмларни экиб ўстирилади. – Таҳририят изоҳи.

[

←30

]

Америкалик ёзувчи аёл Элеанор Портер (1868 —1920)нинг болаларга ёзган китобидаги қаҳрамон. М. Флокернинг «Ширин ҳаёт» (СПб.: Редфиш. ТИД Амфора, 2005. С. 76) китобида, унга қуйидагича таъриф берилади: «Инсон хулқ-атворларининг улкан галереясида энг ёқимсиз намуналардан бири – қувноқ, аҳмоқ қиз Поллианнадир. Қувноқ ва уддабурон, сабабсиз жилмайиб турадиган, абадий мўмин-қобил қиз. Аммо ҳаётда бу ўзини тутишнинг яхши усули эмас…» —Таржимон изоҳи.

[

←31

]

Матто 24:6 нинг турли инглизча таржималаридан. – Таржимон изоҳи.

[

←32

]

Муаллиф Муқаддас Китобнинг 1978 йилги инглизча таржимасидан (NIV) фойдаланган.

[

←33

]

≪Пайонир Байбл транслейторс≫ (Pioneer Bible translators) — Муқаддас Китобни дунёнинг ҳамма тилларига таржима қилишни мақсад қилиб қўйган ташкилот. — Таржимон изоҳи.

[

←34

]

Антиутопия – Тасаввурдаги келажакка танқидий муносабат билан ёзилган асар. -Таржимон изоҳи.

[

←35

]

Мозаика-қадама(терма) нақш.