Сторми Омартиан. «Ўсмир ибодатининг кучи» (Сила молящегося подростка)
Бозоргир “
Ибодатнинг кучи нимада? Нима учун мен ибодатга муҳтожман?
Агар сиз ўсмир ёшида бўлсангиз, шуни билингки, сиз атроф оламни чуқур ва фаол ўзгартириш учун ноёб имкониятга эгасиз. Бунинг сабаби шуки, сиз жонли ва ҳаракатчан оламнинг бир қисми ҳисобланасиз. Бу олам аслида унчалик катта эмас, аксинча, жуда кичик. Сиз каби ўсмирлар ноёб бир қобилиятга эгалар, чунки улар бу жажжи олам билан яқин муносабатга кириша оладилар. Уларни ўраб турган оламдаги ҳамма яхши ва ёмон нарсаларни аниқ кўра оладилар. Бу оламда нимани қолдириш керак ва нимани йўқ қилиш кераклигини иккиланмай, дарров ҳал қила оладилар.
Ким мен? Э, ибодат қилишга менинг вақтим йўқ
Тушунарли, ҳамма ёш одамлар сингари, сизнинг ишларингиз ҳам бошингиздан ошиб-тошиб ётибди. Кундалик муаммоларингиз ниҳоятда кўп: ўқиш, муваффақиятларга эришиш, янги чўққиларни забт этиш. Бугунги кунда, мақсадларингизга эришиш учун имкониятлар ниҳоятда мўл, бунақа имкониятлар илгари ҳеч қачон бўлмаган. Сиз “Ибодат қилишга вақтим йўқ”, деб ўйлашингиз мумкин. Агар шундай ўйласангиз, шуни билингки, сиз ёлғиз эмассиз. Кўпчилик шундай ўйлайди. Ҳаётимизда бизни ибодатдан чалғитадиган жуда кўп нарсалар бор. Аммо биз жуда банд бўлсак ва ибодат орқали Худо билан мулоқот қилишга вақт ажратмасак, бизнинг юрагимизга гапираётган ва бизни тўғри йўлга солаётган Худонинг овозини эшита олмаймиз. Оқибатда эса сиз Худонинг тайёрлаб қўйган баракасидан бебаҳра қоласиз.
МЕН ОДАТДА ҚУЙИДАГИЛАР УЧУН ИБОДАТ ҚИЛАМАН:
Ўзимнинг ва оиламнинг соғ–саломатлиги учун;
Ҳаётимда муваффақият қозонишим учун;
Ҳар қандай васвасалардан озод бўлишим учун;
Бутун оламда тинчлик барқарор бўлиши учун;
Худо менинг замондошларимни қутқариши учун
(16 – 19 ёшдаги ўсмирлар).
Сизнинг ҳаётингиз учун Худонинг режаси бор
Сиз тушуниб олишингиз зарур бўлган энг муҳим нарса шундан иборатки, Худо сизни
Худо билан яқин муносабатни эса фақат Унинг Ўғли Исога ишониш орқали ўрнатиш мумкин. Исодан, менинг ҳаётимга киргин, деб сўранг. Кейин Муқаддас Китобни олиб, ўқишни бошланг. Раббийни биладиган одамлар билан албатта мулоқотда бўлинг. Бемаъни одамлар билан улфат бўлманг. Қозонга яқин юрсанг, қораси юқар, ёмонга яқин юрсанг, балоси юқар, деган гап бежиз эмас. Улар сизни ўзига ўхшаш қилиб шакллантиришга ҳаракат қилишади, бундай ҳолда қандай қилиб сиз Худони мамнун қила оласиз? Фақат Худони биладиган одамларгина сизнинг ҳаётингизга ижобий таъсир кўрсатиши мумкин. Шундай одамларни мактабда изланг, уларни жамоатда изланг, чунки фақат улар Худога яқинлашишингизга сизга амалда ёрдам бера оладилар, сизни қўллаб-қувватлайдилар.
Худо билан яқин мулоқот ўрнатиш ҳаётингизда муаммолар йўқолишига кафолат бермайди, аммо қийин дамларда Худога таянишингиз мумкин. У сизнинг ҳаётингизда бўронни тинчлантиради. У ё сизнинг вазиятингизни ўзгартиради, ёки вазиятдан устун келишингизга ёрдам беради, ё бўлмаса, ундан эсон–омон ўтиб олишингизга кўмаклашади.
Аммо булар шунчаки, ўзидан–ўзи, ибодатсиз юз бермайди.
Агар Худонинг Каломини ўқисангиз ва ибодат орқали Унинг ҳузуридан завқ олсангиз, ўзингизнинг кимлигингизни, нима учун яратилганингизни билиб оласиз. Худонинг ҳаётингиз учун бўлган мақсадини билиб оласиз.
Ибодат нима ва у қандай ишлайди?
Содда қилиб айтганда, ибодат Худо билан мулоқотдир, У билан суҳбатдир, Унга чин дилдан мурожаат этишдир. Ибодатда сиз Худога юрагингизни очасиз, ҳаётингиз ва Худо ҳақидаги фикрларингизни Унга айтасиз. Ҳаётингиздаги қийинчиликлар ҳақида У билан самимий суҳбатлашасиз. Ундан маслаҳат сўрайсиз. Ибодат пайтида Худо қалбингизга гапиради, У сиз ҳақингизда нималарни ўйлаётганини, ҳаётингиз учун бўлган режаларини ва мақсадларини сизга аён қилади.
Ибодат пайтида бутун эътиборингиз Худога қаратилган бўлади. Шу боис, сиз Худонинг кимлигини, орангиздаги муносабат қай даражада эканлигини пайқаб оласиз. Шу пайтда Худо ҳам сизга кимлигингизни очиб беради, қалбингизга гапиради, сиз учун бўлган эзгу ниятларини ошкор қилади. Бу эса ҳаётингизда энг муҳим нарсадир.
Сиз ҳақингизда гапириб бўлдик, келинг, энди мен ҳақимда гаплашамиз
Бу китоб сизга ўзингиз учун, ҳаётингиз учун, бошқа одамлар ва турли вазиятлар учун ибодат қилишни ўргатади. Ўсмирлигимда менда бундай китобим бўлмаганига жуда афсус қиламан. Агар мен бу китобда айтилганларни ўшанда билганимда эди, менинг ҳаётимда шунча бахтсизликлар юз бермаган бўларди. Мен кўп кучимни ва вақтимни беҳуда изланишларга сарфламаган бўлардим. Умидсизликдан, тушкунликдан, ожизликдан, хавотирликдан ва чорасизликдан азоб чекмаган бўлардим. Йиллаб давом этган хўрликлару азоб–уқубатлардан халос бўлган бўлардим.
Мен сизнинг ёшингизда бўлганимда, оиламиз шаҳарнинг камбағаллар яшайдиган қисмида истиқомат қиларди. Бошқа болалар бундай жойда яшашни истамаган бўлардилар, чунки бу жой ёмон, эътибордан тамомила четда бўлган ерлар эди. Бошқа болалар катта, янги ва озода уйларда яшашарди. Менинг уйим эса эски, ташландиқ аҳволда эди. Бошқа болалар бой оилалардан эди. Менинг оилам эса ночор эди. Улар яхши кийимлар кийишар, чиройли автомобилларда юришарди. Менинг уч-тўрт сидра кийимларим эса эски, сийқаси чиқиб кетганди, машинамиз шалдироқ аравадан ҳеч фарқ қилмасди, биз машинамизда ҳеч қачон ҳеч қаерга бормаганмиз. Бошқа болалар яхши овқатланар, соғлом, хушчақчақ кўринардилар. Мен эса кўпинча очлигимча ухлаб қолардим, бошим касалликдан чиқмасди. Бошқа болалар келажакка дадил боқардилар, мен эса ҳар бир янги кунни қўрқув билан кутиб олардим ва яшашдан кўра, ўлимни афзал кўрардим.
Агар мен ўшанда Худони билганимда эди, муҳтожликларимни Унга айтган бўлардим. Унинг ҳузурини ҳис қилган бўлардим, ҳаётимнинг ҳар бир кунини Унинг қудрати билан яшаб, қийинчиликларга бардош берардим, ёлғизлик азобидан халос бўлардим. Кимлигимни яхши билган бўлардим, мени яратгани учун Худога шукрона айтган бўлардим. Унинг йўлларидан юрган бўлардим, хавфу хатардан холи бўлардим. Мен ўзимдаги инъом ва иқтидоримни англаган бўлардим, шунда омадсизликларим, камчиликларим учун ўзимни айблаш ўрнига, инъомлару истеъдодимни ривожлантирган бўлардим. Мен ўз ҳаётим учун Худонинг хоҳиш-иродасини билган бўлардим ва тўғри йўлдан оғмаган бўлардим, ҳаётимни йўлга солишга, йўлимни топишга уриниб, кўп йилларни беҳудага совурмаган бўлардим. Мен ушбу китобда ўз ҳаётим ҳақида яна кўп ҳикоя қиламан. Умид қиламанки, мен қилган хатоларни ва бошимдан кечирган қийинчиликларни сиз такрорламайсиз. Бунинг учун мазкур китоб сизга асқатади.
Нима учун баъзан ибодат қилиш қийин?
Баъзан сиз ибодат қилишга қийналасизми? Агар шундай бўлса, сиз ёлғиз эмассиз. Бу менинг бошимдан ҳам ўтган. Умуман олганда, ҳар бир одам ёшидан ва тажрибасидан қатъий назар вақти–вақти билан ибодат қилишга қийналади.
Биз бир неча сабабларга кўра, ибодат қилишга қийналамиз. Биринчидан, биз тўғри ибодат қилаётганимизга ишонч ҳосил қилмоқчи бўламиз. Биз тажрибали чўпон каби, тўғри сўзларни танлаб, ибодат қилишни хоҳлаймиз. Бирон сўзни нотўғри талаффуз қилиб қўйишдан, ноўрин гап айтиб қўйишдан қўрқамиз. Ёки ибодатимиз қисқалигидан ёҳуд етарли даражада шижоат билан айтилмаганидан хижолат тортамиз.
Баъзан биз:
— Худо ибодатларимни эшитмаяпти, гапларим Унга аҳамиятсиз — деб ўйлаймиз. — Худонинг мен билан пачакилашиб ўтиришига вақти йўқ. Мен ким бўлибманки, бу катта муаммоларни Худонинг ёрдамида ҳал қила олсам, — деб ишонамиз. Биз бирон нарсани ўзгартиришга ўзимизни ожиз деб ҳисоблаймиз. Ибодатларимизнинг кучини, уларнинг ғайритабиий имкониятларини англаб етмаймиз.
Сиз, ўзингиз учун ибодат қилишингиздан кўра, бошқалар учун ибодат қилишни осонроқ деб биласизми? Менинг бошимдан ҳам шунақа ҳиссиётлар кечган эди. Ўзимнинг эҳтиёжларимдан кўра, дўстларим учун, оилам учун, тамомила нотаниш одамлар учун ибодат қилиш мен учун осон эди. Хўш, бунинг сабаби нима?
Биринчидан, бошқа одамларнинг муаммолари, ўзимникига қараганда, менга анча тушунарли эди, менинг муаммоларим кўпинча чалкаш, муҳокама қилиш учун ноқулай эди. Маълум бир вазият учун қандай ибодат қилишни ҳам билмас эдим. Мушкул аҳволда қолганимда ибодат эмас, Худога фарёд қилардим. Аммо хаёлимда, Худо илтижоимни эшитишни истамагандай, туюларди. Аммо вақти келиб, буларнинг ҳаммаси тамомила ёлғон эканини билдим.
Ҳақиқат эса шундаки, Худо том маънодаги “масиҳийча” тил билан ибодат қиладиган одамларни изламайди. Худога қалбида севги яшаётган инсонлар керак. Худо юрагингизда нималар юз бераётганини ва сизни нима безовта қилаётганини билади. Чунки У сизга ғамхўрлик қилади. Сиз учун нима муҳим бўлса, У учун ҳам муҳимдир. Худо сизни кутяпти. Унинг олдига келинг, қалбингизни Унга очинг.
Эҳтимол, сиз шундай ўйларсиз:
Жавоб эса шундай: Худо сизни севади, сиз Унга юз буришингизни, Унинг олдига келишингизни, Унга боғлиқ бўлишингизни истайди. У сиз билан гаплашмоқчи, У учун қадрли бўлган нарсалар сиз учун ҳам қадрли бўлишини хоҳлайди. У сизни ўзингиз чиқа олмайдиган юксакларга олиб чиқмоқчи. Сиз орқали буюк ишларни амалга оширмоқчи, бироқ бунинг учун сиз умрингиз давомида Унга ҳамроҳ бўлишингиз даркор. Сиз буларни тушунганингизда, ибодат қилишга қийналмайсиз.
Ўзимни ожиз ҳис қилганимда, мен нима қилишим керак?
Ҳаётингиз изидан чиқиб кетаётганини, ўзингиз эса бирон нарсани ўзгартиришга ожиз эканингизни ҳеч ҳис қилганмисиз? Танг аҳволда қолганмисиз? Туғён урган ички ҳис–туйғуларингиз гўёки юрагингизни ёргудай бўлганми? Ҳеч боши берк кўчага кириб қолганмисиз, сизга умуман йўл йўқдай туюлганми? Ёки бундан ҳам баттароғи — олдинга эмас, ортга кетаётганингиздай туюлганми? Тушкунликка тушиб қолганмисиз? Қалбингиздаги бўшлиқни ҳеч ҳис қилганмисиз? Худони мамнун қила олмайман, деб ҳеч шубҳаланганмисиз? Кўп одамлар бу ҳисларни бошдан кечирганлар, айниқса, сизнинг ёшингиздаги ўсмирлар. Аммо сиз учун яхши хабар бор: Худо сизни шундай ибодат қилишга ўргатадики, сиз Муқаддас Руҳнинг кучи билан бу барча ҳиссиётларни ва туйғуларни енга оласиз, уларнинг амри билан яшамайсиз.
Балки сиз ҳам, мен каби, буюк ишларни қилмоқчи бўлгандирсиз, оламни ўзгартиришни хоҳлагандирсиз, аммо бунинг уддасидан қандай чиқишни, нима қилишни билмагандирсиз. Агар шундай бўлса, билиб қўйингки, Худо ҳам буни хоҳлайди, аммо бунинг учун сиз фақат Худони мамнун қилишингизга тўғри келади. Ҳа, сиз буюк ишларни қилишингизни, оламни ўзгартиришингизни Худо ҳам хоҳлайди. Бунинг учун У сиздан Унга интилишингизни, Ундан мадад сўрашингизни кутади. Кўпинча, биз бирон нарсага ўз кучимиз билан эришишга интиламиз, аммо мақсадларимиз амалга ошмаганини кўриб, тушкунликка тушамиз.
Аммо бунинг уддасидан чиқиш учун ўз инсоний кучимиз етарли эмас, биз Худонинг кучига муҳтожмиз. Фақатгина Худонинг кучи ёрдамида биз ҳаётимиздаги қийинчиликларни енгиб ўтамиз, ўз ожизликларимиз ва вазиятимиздан юқори кўтариламиз.
МЕН ИБОДАТ ҚИЛГАН ЭДИМ, ХУДО МЕНГА ЖАВОБ БЕРДИ
Қандай қилиб Худодан куч олиш мумкин?
Биз Исони Нажоткор деб қабул қилганимизда ҳаётимизда ажойиб бир воқеа юз беради: Худонинг Муқаддас Руҳи қалбимизга кириб яшайди. Биз Муқаддас Руҳни олганимиз сабабли, ҳеч қачон ёлғиз бўлмаймиз, чунки Унинг Ўзи доим биз биландир. У бизга Мададкордир. Бу дегани — биз Худога Исо номи билан ибодат қилганимизда, Муқаддас Руҳнинг қудрати бизга ёрдам бера бошлайди ва қийин вазиятдан чиқиб кетишимизга кўмаклашади. Агар биз Муқаддас Руҳнинг қудратига таянмасак, Муқаддас Китобда қуйидагича таърифланган: “ўзларини художўй кўрсатиб, илоҳий қудратни инкор этадиган” одамларга ўхшаб қоламиз (2Тимўтий 3:5).
Илоҳий куч-қудратнинг ёрдамисиз биз иллатларимиз ва камчиликларимиздан озод бўла олмаймиз, фақат ўзимизнинг чекланган дунёимизда яшайверамиз. Йўлимизда учрайдиган кундалик синовларга дадил боқа олмаймиз.
“Худонинг биз — имонлиларга кўрсатган тенги йўқ қудрати нақадар буюклигини” тушунишимизни Худо хоҳлайди (Эфесликларга 1:19). “Биз Худонинг Руҳини қабул қилдик, энди дунёвий одамлар каби ўй–фикр қилмаймиз. Шунинг учун Худо бизга нима ато қилганини аниқ тушуна оламиз” (1Коринфликларга 2:12). Биз бу ҳақиқатни тўлиқ англаб, амалда қўллашимизни Худо истайди.
Муқаддас Руҳ ичимизда яшар экан, биз ҳаётимиздаги барча синовларга бардош бера оламиз. Нақадар шодиёна хабар, шундай эмасми?!
Мен ичингиздаги Муқаддас Руҳ қандай ишлашини, Илоҳий Руҳ моҳиятини сизга тушунтира олмайман. Бу менинг қўлимдан келмайди, бунинг учун ҳеч қандай ваколатим ҳам йўқ. Муқаддас Руҳ Ўз ишини қандай ва қачон қилишини Ўзи билади. Исо шундай деган эди: “Отам Менинг номимдан юборадиган Ҳомий*, яъни Муқаддас Руҳ сизларга ҳаммасини ўргатади. Мен сизларга айтган ҳамма сўзларимни У ёдингизга солади.” (Юҳанно 14:26). Муқаддас Руҳ сизга нима кераклигини Ўзи аён қилади.
Агар сиз Исони Раббим деб эътироф этсангиз, шунда “Худо ҳаётимизда амал қилаётган қудрати билан биз сўраган ёки тасаввур қилганларимизни ва ҳатто хаёлимизга келмаганларни ҳам бажаришга қодир” эканлигини билиб оласиз (Эфесликларга 3:20). Муқаддас Руҳ ва Унинг қудрати ичингизда бўлгани учун, сиз сўраган ёки хаёл қилганингиздан ҳам кўпроқ нарсага эриша оласиз. Ахир, бу мўъжиза эмасми?!
Амалий тавсиялар
Бу китоб сизга ҳаётингизнинг турли томонлари учун ибодат қилишни ўргатади. Ҳар бир бобни диққат билан ўрганиб чиқинг. Ҳар бир бобнинг охирида “Ибодатнинг кучи” деб номланган бўлим бор. Бу бўлимда ибодат матни берилган бўлиб, сиз бу матндан ибодат пайтида фойдаланишингиз мумкин. Ибодат жараёнида сиз бошқа мавзулар ва муаммоларни кўтариб, Худо билан ўшалар ҳақида ҳам суҳбатлаша оласиз.
Сўнгра “Сўзнинг қудрати” деб ном олган бўлим келган. Бу бўлимга иқтибослар ва муҳим ваъдалар киритилган бўлиб, улар Худонинг каломидан олинган ва бу мавзуга бевосита алоқадордир. Уларнинг ҳар бирини ўқиб чиқиб, бу сўзлар сиз учун ва сизнинг ҳаётингиз учун қандай аҳамиятга эга эканлиги ҳақида ўйланг. Ҳар бир бобнинг охирги бўлими “Ибодат мавзусига оид мулоҳазалар” деб номланади. Бундай бўлим айрим масалалар ва айрим фикрлар билан бошланади, аммо уларни ниҳоясига етказиш сизга ҳавола қилинади. Бу сизга турли муаммолар учун ибодат қилишни ўрганишингизга ёрдам беради.
Ҳамма бобларга “қутичалар” илова қилинган, бу “қутичалар”да ўсмирларнинг фикрлари, ибодатлари ва турли мулоҳазалари йиғилган. Мен буларни аноним тарзда қолдиришга қарор қилдим. Сабаби шуки, уларнинг кўпчилиги шахсий характерга эга, биз ёшларимизнинг билдирган фикрларини ҳурмат қилишимиз керак. Улар икки гуруҳга ажратилган, қиз ва йигитларнинг фикрлари алоҳида–алоҳида келтирилган. Аслида, сўров аноним бўлмаган эди: ҳар бир иштирокчи билан мен шахсан ўзим гаплашганман, ҳар бир иштирокчи саволларга тўғри ва самимий жавоб берган, чунки уларнинг ҳаммаси ўз тенгдошларига, тажрибасидан келиб чиққан ҳолда, ёрдам бермоқчи эдилар.
МЕН БОШҚАЛАР УЧУН ИБОДАТ ҚИЛАМАН
НЕ ХВАТАЕТ
Олға юриш вақти келди
Сиз Раббий билан бўлганингизда, ҳеч қачон бир жойда турғун қолиб кетмайсиз: сиз ё олдинга юрасиз ёки орқага кетасиз. Сиз ё ҳар куни кўпроқ Масиҳга ўхшаб бораверасиз ёки Ундан узоқлашаверасиз. Мен айнан шунинг учун ҳам ушбу китобни ёзишга қарор қилдим. Сиз ҳар куни Раббий билан суҳбат қуриб, олға юришингизни мен чин қалбимдан истайман. Сиз Худони севишни ўрганишингизни, Унинг хоҳиш-иродасига мувофиқ яшашингизни, Худо сиз учун тайёрлаган ҳамма марҳаматларга эга бўлишингизни хоҳлайман. Агар сиз Худонинг сўзига итоат этсангиз, Муқаддас Руҳнинг қудратига таянсангиз, албатта, Худо сизнинг ҳаётингизда Ўз хоҳиш-иродасини ижро этади ва сиз Унинг ҳақиқий ижоди бўлиб, кундан–кунга руҳан ўсиб бораверасиз.
Ибодатнинг кучи
1-боб. Эй Худойим, Сени билишим учун менга ёрдам бер
Мен Худони танимасимдан илгари, турли кўринишдаги оккультизм амалиёти билан шуғулланган эдим, Шарқ динлари ва “Нью Эйдж” оқимларига қизиққандим. Уларнинг ҳар биридан Худони топишга, ҳаётимнинг мақсадини билишга умид қилардим. Мен болалигимдан асир бўлган дарду азоб, қўрқув, хавотирлик ва тушкунлик чангалидан озод бўлишга астойидил уринардим. Худонинг борлигини ич–ичимдан сезардим. Унга яқинлашишга муваффақ бўлсам, менинг ҳаётим мазмунли бўлишини ва яхши томонга ўзгаришини билардим.
Табиийки, бундай изланишларим натижасида ҳаётим асло ўзгармади, чунки мен қидирган худо сохта эди. Аксинча, мен тушкунликка ботиб бораверардим. Меҳрсиз ва совуққон онам билан бўлган муносабатим бу муаммони янада чуқурлаштирарди. Онам ниҳоятда тажовузкор, тили заҳар, менга нисбатан қўпол ва шафқатсиз эди. У мени кўпинча омборхонага қамаб қўярди, бунинг оқибатида мен бахтиқаро, қўрқоқ бўлиб ўсган эдим. Онам руҳий хаста эканини кейинроқ билдим, у ҳеч қачон даволанмаган, йиллар давомида хасталик унинг феъл-атворига янада қаттиқ таъсир кўрсатган эди.
Гарчи менга келтирган азоблари учун онамни кечирган бўлсам ҳам, болаликнинг даҳшатли хотиралари мени тарк этмади. Ҳаётимнинг бу қисмини доимо бошқалардан яшириб келдим, айниқса ўсмирлик давримда бундан кўп қийналганман. Бу ёшда бошқалардан “ажралиб” туриш, айниқса салбий томонлар билан, ниҳоятда оғир. Ўсмирлик қалбимни эзган бу азоб мени бўғар эди, мен нафас ололмасдим. Чорасизлик, умидсизлик ва тушкунлик тоқат қилолмайдиган даражада бўлиб, ўзимни–ўзим ўлдириш ҳақидаги фикр доимо мени таъқиб қиларди.
Йигирма ёшга етганимда, мен мустақил яшай бошладим, бу азобли хотиралардан қутилиш учун кўп нарса қилиб кўрдим, лекин ҳаммаси беҳуда бўлиб чиқди. Мен наркотик қабул қиладиган бўлдим, икки марта ўлишимга оз қолди. Дарду аламларни босиш учун ичкиликка ружу қўйдим, бироқ бундан аҳволим янада ёмонлашди. Йигирма саккиз ёшга кирганимда, буларнинг ҳаммасини бошдан ўтказиб, ўз танамда синаб бўлган эдим, энди эса ўлишни истардим. Мен энди ўзимни қандай ўлдирсам экан, деб ўйлай бошладим.
Худди шу пайтда дугонам Терри аҳволим ёмонлигини сезиб қолди ва чўпон олдига боришни таклиф қилди. Дугонам масиҳий эди, мен эса ҳали имонга келмаган эдим. Мен, уларга онам ҳақида, муаммоларим ҳақида, бунинг устига, ножўя хатти-ҳаракатларим ҳақида айтиб беришимга тўғри келади-ку, деб қўрқардим. Булар менинг сирим эди. Иккинчи томондан эса, жуда ҳам яшагим келарди, хуллас, боришга қарор қилдим.
Жамоат чўпони Джек бизни шаҳардаги гавжум бир ресторанда кутиб олди. Биз икки соат давомида ўтириб суҳбатлашдик, едик, ичдик. Шу вақт давомида Джек менга Исо ҳақида гапирди. Исо менга совуққон, ҳукм қиладиган худо бўлиб туюлди. Чунки мен шарқ динларига оид окулльтизмга бағишланган китобларда ўқиган барча худолар айнан шундай эди. Чўпон Джек менга деди: “Агар сиз Исога имон келтирсангиз, Уни ўз Нажоткорингиз деб қабул қилсангиз, Худо билан яқин муносабат ўрнатасиз, ҳаётингиз бир умрга тубдан ўзгаради. Исо қалбингизга тинчлик беради, сиз қайтадан туғиласиз. У сизга ҳаётингиз мақсадини кўрсатади.” Мен эса айнан шуни орзу қилардим.
Чўпон Джек менга учта китоб берди. Улардан бирида ёвузликнинг табиати ҳақида сўз кетарди. Оккультизм эса менга, ёвузлик аслида йўқ, деб таълим берган эди. Иккинчи китоб Муқаддас Руҳ ҳақида эди. Мен илгари бундай нарса ҳақида асло эшитмаган эдим. Шунинг учун Масиҳга ишониш орқали Муқаддас Руҳ кучига эга бўлиш ғояси мени ниҳоятда қизиқтириб қўйган эди. Учинчи кичкина китобча Юҳанно баён этган Муқаддас Хушхабар бўлиб, унда Исонинг ҳаёти ва фаолияти, Унинг Шахсияти ва таълимоти ҳақида ҳикоя қилинарди. Чўпон Джек: “Бу китобларни ўқиб чиққанингиздан кейин, ўз таассуротларингизни айтиб бериш учун, Терри билан бирга офисга келинглар”, деб илтимос қилди.
Мен уйга қайтиб келдим. Ўзимни ўлдириш ҳақидаги режани орқага сурдим ва бир неча кун давомида учала китобни ўқиб чиқдим. Келгуси ҳафтада Терри билан офисга келганимизда, чўпонга, бу китобларда ўқиганларимнинг ҳаммасига ишонаман, деб айтдим. У мендан: “Исони ўзингизнинг Нажоткорингиз деб қабул қилишга тайёрмисиз?” деб сўради. Мен “ҳа” деб жавоб бердим.
Мен ҳаётимни Раббийга бағишлаганимдан кейин, Унинг Руҳи менда яшай бошлаганини ҳис қилдим. Ҳаётимда биринчи марта қалбимда умид учқунлари пайдо бўлган эди, шунда келажагим борлигига ишонч ҳосил қилдим. Гарчи келажак мен учун қоронғу бўлса–да, унга умид билан боқа бошладим. Бунақаси ҳали менинг ҳаётимда ҳеч қачон бўлмаган эди.
Шунингдек, илгарилари мен қизиққан оккультизм амалиётини ва шарқ динларини бирлаштирадиган нарсаларни кўрдим. Бу динлар ўртасидаги ўхшашлик шундан иборат эдики, бу барча динларнинг худолари қутқариш кучига эга эмас ёки инсонни ва унинг ҳаётини ўзгартира олмас экан. Муқаддас Китобнинг Худоси эса буни қила олади. У ягона барҳаёт Худодир, Биз Унинг Ўғли Исони Нажоткорим деб қабул қилганимизда, Муқаддас Руҳ келиб, бизнинг ичимизда яшайди (Юҳанно 14:16–17). Фақат Муқаддас Руҳнинг қудрати инсоннинг қалбига тинчлик беришга, унинг ҳаётини тубдан, ғаройиб равишда ўзгартиришга қодир.
Мен яна шуни билиб олдимки, Муқаддас Китобдаги Худони билиб олса бўлар экан, ҳа, У бизга яқинлашишни
МЕН ҚУЙИДАГИ ҲОЛАТЛАРДА ИБОДАТ ҚИЛИШГА ҚИЙНАЛАМАН:
Гуноҳларимни эътироф қилишим керак бўлганда.
Баъзи пайтлари чин юракдан, самимий ибодат қилишга қийналаман.
Кўзимни юмиб ибодат қилишим ҳам қийин.
Худбинликдан тавба қилишим осон эмас.
Баъзан эса ибодат қилиш жараёни жуда осон кечади, шунда мазза қиламан! (13 – 15 ёшда).
МЕН ҚУЙИДАГИ ҲОЛЛАРДА БОШҚАЛАР УЧУН ИБОДАТ ҚИЛАМАН:
Мендан, ибодат қил, деб илтимос қилганларида;
Худо юрагимга ибодат қилиш истагини солганда;
Яқинларим ёрдамга муҳтож бўлганларида;
Улар оғир вазиятга тушиб қолганларида ёки сафарга чиққанларида (13–15 ёшда)
Сиз муҳтож бўладиган нарсаларнинг ҳаммаси
Қанийди, ҳозир мен ёнингизда ўтириб, сиз билан ҳаётингиз ҳақида юзма–юз суҳбатлаша олсам. Мен сизга: “Исога имон келтиринг, шунда муҳтож бўлган нарсаларингизнинг ҳаммасини топасиз”, деб айтган бўлардим. Бу — ҳақиқат, чунки Худонинг Муқаддас Руҳи сизнинг ичингизда истиқомат қилади. У сизга раҳнамолик қилади, билишингиз керак бўлган ҳамма нарсани ва ўзингизни қандай тутишингиз кераклигини У сизга ўргатади. Аммо бунинг учун сиз ҳаётингизни Худога бағишлашингиз ва сабр–тоқатли бўлишингиз керак. Худонинг Руҳи Ўзига маъқул пайтда, Ўзи хоҳлаган тарзда сизнинг ичингизда амал қилади.
Ҳамма нимани излайди?
Ҳамма суюкли бўлишни истайди, аммо ҳеч ким бизни Худо севгандай сева олмайди. Фақат Худо ҳамма вақт бизнинг эҳтиёжларимизни қондира олади, аммо бунинг битта шарти бор — биз Худо билан яқин муносабат ўрнатишимиз керак. Ҳеч ким, Худо каби, қалбингизга таскин бера олмайди, Ундан бошқа ҳеч ким сизни яхши билмайди. Агар сиз қалбингизда бўшлиқни ҳис қилсангиз, сизнинг яқинларингиз ўша бўшлиқни тўлдиради, деб умид қилсангиз, бу умидингиз беҳуда. Шуни билингки, бу бўшлиқни қалбингизда Худо яратган ва Ундан бошқа ҳеч ким ва ҳеч нарса ўша бўшлиқни тўлдира олмайди. Худога яқинлашинг, У сизни кутмоқда, қалбингиздаги бўшлиқни У тўлдирмоқчи.
Сиз Худони изласангиз, У ниҳоятда мамнун бўлади. Сизга айнан Худо кераклигини англаганингизда, ўзингизнинг ички эҳтиёжларингизга, ёлғизлигингизга, руҳий бўшлиғингизга янгича назар солганингизда, уларда Худога чуқур муҳтожлигингиз аломатини кўрасиз, Унга мурожаат этиб, Ундан, кел, мени тўлдир, деб илтимос қиласиз. Лекин Худо билан бундай чуқур муносабатлар бирдан пайдо бўлиб қолмайди, бу муносабатларни излаш ва уларга интилиш лозим. Улар ҳақида ибодат қилишимиз керак.
Худо билан сизнинг муносабатларингиз қанчалик чуқурлигини ўлчайдиган бешта мезон
1.
2.
3.
4.
5
Худо билан яқиндан мулоқот қилиб вақт ўтказиш
Агар биз Худо билан ёлғиз қолиб вақт ўтказишга ўрганмасак, биз ҳеч қачон Унга яқинлаша олмаймиз ва Уни била олмаймиз. Чунки фақат Унинг ҳузуридагина, У билан вақт ўтказганимиздагина янги, жўш уриб турган кучни оламиз. Бу тенгсиз лаҳзаларда биз ҳаёт йўлимизни аниқроқ кўрамиз, биз учун нима муҳим эканлигини англаймиз. Худонинг Кимлигини, У биз учун қандай келажак тайёрлаганини тушуна бошлаймиз.
Исо ҳам кўп вақтини Худо билан ёлғиз қолиб ўтказган. Агар Исо Худонинг Ўғли бўла туриб Худо билан шунча вақт ўтказган бўлса, биз ҳам албатта Худо билан вақт ўтказишимиз керак!
Биламан, Худо билан ёлғиз қолиш учун вақт топиш осон эмас. Аммо сиз бу мулоқотни муҳим деб билиб, доим Худога вақт ажратсангиз, ибодатларингиз ақл бовар қилмайдиган тарзда ижобат бўлади. Шуни билингки, агар сиз кам ибодат қилсангиз, тез орада ўзгаришларни кўра олмайсиз. Мисол учун: бир лаҳзада океандаги катта лайнерни тормоз бериб, бирданига бошқа томонга йўналтиришнинг имкони йўқ. Ўзгаришлар тезда юз бермайди. Ибодат ҳақиқатан ҳам сизнинг ҳаётингизни ўзгартиришга қодир, аммо бу ўзгариш бир марта ибодат қилганингизда юз бермайди, бунга умид ҳам қилманг. Агар кам ибодат қилсангиз ёки умуман ибодат қилмасангиз, тезда ўзгаришлар юз беришини кутманг. Сизнинг ҳаётингиз ҳақиқатан ҳам ўзгариши учун баъзан кўп ибодат қилишингизга тўғри келади. Бу нормал ҳодиса, шунинг учун руҳан тушкунликка тушиш керак эмас. Тез орада сиз янги йўналишда катта–катта одим отасиз.
Кўпинча, баъзи одамлар озгина ибодат қилиб, Худодан жавоб олмай туриб, дарров таслим бўладилар. Тушунишимиз керакки, ҳаётимиз шунчаки атрофда сайр қилиш эмас, балки ҳаётимиз давомида абадий манзил томон интилиш деганидир. Бундан воз кечиш эса катта хатодир.
МЕН ХУДОНИ ШУНДАЙ ТАСАВВУР ҚИЛАМАН:
У мени эшитадиган Худодир;
Мени севадиган Худодир;
Мен билан суҳбатлашадиган Худодир;
Доимо олижаноб Худодир;
Мени етаклайдиган Худодир (13–15 ёшда).
Худонинг исмлари — У сиз учун Ким?
Сиз исмларини эслаб қолишга қийналасизми? Менга қийин. Айниқса, атрофимда одамлар кўп бўлганда. Исмлардан кўра, қиёфаларни эслаб қолиш осонроқ. Худо билан эса асло бундай эмас. У фақат битта қиёфага эга, исми эса жуда кўп. Сабаби шуки, Унинг кўп исмлари Уни яхшироқ танишга ва У ҳақдаги кўп нарсаларни билиб олишга ёрдам беради. Бошқача айтганда, Унинг ҳамма исмларини билмасдан туриб, Унинг табиатидаги ҳамма томонларни охиригача тушуна олмаймиз.
Муқаддас Китобда Худонинг турли исмлари келтирилган, лекин энг асосийларини эслаб қолиш ҳар доим ҳам осон бўлавермайди. Баъзан биз қийин вазиятга тушиб қолганимизда Худонинг айнан ўша вазиятга мос келадиган исмини унутиб қўямиз. Масалан, Худо бизнинг Таъминловчимиз эканлиги ҳақида фикр юритамиз, аммо У бизнинг Ҳимоячимиз экани тўғрисида унутиб қўямиз. Ёки У Самовий Отамиз эканини эслаймиз, бироқ бизнинг Дўстимиз эканини унутиб қўямиз. Биз Худони Нажоткоримиз сифатида қабул қиламиз, лекин У бизнинг Мададкоримиз эканини унутиб қўямиз.
Муқаддас Китобда ҳаётимизнинг турли соҳаларига мос келадиган Худонинг исмлари келтирилган. Биз ўша соҳаларда Худога умид боғлашимиз лозим:
Худо сизнинг Қудратингиз эканига ишонасизми? (Забур 17:2).
Тинчлигингиз манбаи У эканига ишонасизми? (Эфесликларга 2:14-15).
У сизнинг Қалқонингиз, Шуҳратингиз, бошингизни юксалтирадиган Худо эканига ишонасизми? (Забур 3:4).
У сизнинг Ҳикматингиз ва Донолигингиз эканини биласизми? (1Коринфликларга 1:24).
Уни йўл кўрсатадиган, ўгит берадиган Маслаҳатчи деб биласизми? (Забур 15:7).
Масалан, Худонинг исми ҳар доим бошпанадир, биз ҳар қандай пайтда ёрдам сўраб, Унинг олдига бора оламиз. Зеро, «Эгамизнинг номи мустаҳкам қалъадир, солиҳ у ерга бориб эсон–омон бўлади» (Ҳикматлар 18:10).
Агар хаста бўлсангиз, ўз Шифокорингизга мурожаат этишингиз мумкин.
Агар сиз бирон нарсага муҳтож бўлсангиз, ўз Таъминловчингизга мурожаат этишингиз мумкин.
Агар сиз қўрқсангиз, Худодан паноҳ топишингиз мумкин.
Сиз Худонинг исмини айтиб чақирганингизда, Ундан ёрдам сўраганингизда У албатта ҳаётингизда ишлайди. Аммо биз кўпинча Худодан ёрдам сўрамаганимиз учун ҳаётимизда кўп нарсадан маҳрум бўламиз.
Қуйидаги рўйхатда Худонинг йигирмата исми келтирилган. Аммо Худонинг Каломида, яъни Муқаддас Китобда Худонинг яна юзга яқин исмини топасиз. Бу рўйхатдаги ҳар бир исмни диққат–эътибор билан ўқинг. Худонинг ҳар бир исмида акс этган фазилати учун Унга шукрлар айтинг. Бу машғулот давомида имонингиз қанчалик мустаҳкамланиб бораётганини, Худо сиз учун қанчалик яқин бўлаётганини ҳайрат билан ҳис қиласиз. Худонинг ҳузур–ҳаловати сиз учун очила боргани сари, сиз Уни янада кўпроқ сева борасиз.
МЕН ИБОДАТ ҚИЛДИМ, ХУДО ЖАВОБ БЕРДИ: Мен касал бўлганимда, ибодат қилган эдим, Худо менга шифо берди (13 ёш).
МЕНИНГ ХУДОГА ИБОДАТИМ: Эй Худойим! Муваффақиятсизликка учраганимда, аввало, Сенга ибодат қилишим учун ҳар доим менга ёрдам бер (15 ёш).
Худонинг йигирмата исми — эслаб қолиш учун
1. Худо — менинг Шифокорим (Забур 102:3).
2. Худо — менинг Қутқарувчим (Ишаё 59:20).
3. Худо — менинг Нажоткорим (Забур 69:6).
4. Худо — менинг Паноҳим (Забур 42:2).
5.Худо — менинг Қўрғоним (Йўэл 3:16).
6. Худо — менинг Дўстим (Юҳанно 15:15).
7. Худо — менга Куч бахш этувчи (Забур 22:3).
8. Худо — Абадий Отам (Ишаё 9:6).
9. Худо — менинг Севгим (1 Юҳанно 4:16).
10. Худо — мени кулфатлардан Асрайдиган Зот (Забур 31:7).
11. Худо — менинг Оромгоҳим (Ермиё 50:6).
12. Худо — менинг Ҳақиқатим (Юҳанно 16:13).
13. Худо — Абадий Ҳаёт манбаи ( 1 Юҳанно 5:20).
14. Худо — “Эгамиз беради” деган ном билан танилган (Ибтидо 22:14).
15. Худо — Тинчлик манбаи (2 Салоникаликларга 3:16).
16. Худо — менинг Қалқоним (Забур 143:2).
17. Худо — Мададкорим (Ибронийларга 13:6).
18. Худо — менинг ажойиб Маслаҳатчим (Ишаё 9:6).
19 Худо — менинг Умидим (Забур 70:5).
20. Худо — Сабр ва Тасалли манбаи (Римликларга 15:5).
Худонинг бу исмларини имкон қадар тез–тез ўқиб туринг ва ҳар сафар вазиятингизга мос келадиган битта исмни танланг. Муқаддас Китобни ўқиганингизда Худонинг бирон исмига дуч келсангиз, унинг тагига чизиб қўйинг ва бу рўйхатга қўшинг. Ўша исм Худонинг бирон хислатини акс этиб туради, Худо ўша хислати орқали ҳаётингизда фаолият кўрсатади.
Ибодатнинг кучи
Эй Худойим! Мен сенга яқин бўлишни истайман. Ҳозироқ Сенинг ҳузурингга келаман ва Сен Ўз каломингда ваъда берганингдай, менга яқинлашганинг учун Сенга шукрона айтаман (Ёқуб 4:8). Сенга қалбимни очмоқчиман, имкон қадар Сени яхшироқ билишни истайман. Сен менинг ҳаётимда нима қилмоқчи бўлсанг, ҳаммасига тайёрман. Ҳаётимдаги ҳеч нарса Сенинг фаолиятингга тўсқинлик қилмасин. Менга ўргат, Сени билайин. Мен “доим янги таълимот пайида бўладиган, ҳақиқатни эса рад этадиган” (2 Тимўтий 3:7) одамларга ўхшашни истамайман. Мен Сен ҳақингда ҳақиқатни билишни истайман. Бугун мен Сени ўзимнинг (бугун Худонинг қайси исмига муҳтожлик сезаётган бўлсангиз, ўша исмини айтинг) деб билмоқчиман. Сенга бўлган эътиқодим мустаҳкам бўлсин. Ўзингнинг бу хислатингни менга янада кўпроқ намоён қил. Исо номи билан ибодат қиламан.
Сўзнинг қудрати
«Худога яқинлашинглар, шунда у сизга яқинлашади» (Ёқуб 4:8).
«Шу пайтгача Менинг номим билан Отадан ҳеч нарса сўрамадингизлар. Сўранглар, оласизлар ва қалбингиз шодликка тўлади» (Юҳ. 16:24).
«Отангиз Ўз Шоҳлигини сизларга беришни маъқул топди» (Луқо 12:32).
Ибодат мавзусида бундан кейинги ўйлар
1. Мен учун алоҳида аҳамиятга эга бўлган Худонинг исмлари:...
2. Унинг Шахсиятини янада чуқур очиб берадиган Худонинг исмлари:...
3. Ибодатингизни ёзинг. Бу ибодатда Худога бўлган муносабатингизни ва нима учун Уни яхшироқ билмоқчи эканингизни ифодаланг.
2-боб. Эй Худойим, олдинги хатоларимдан халос бўлишимга ёрдам бер
Суҳбатимизни давом этишдан олдин, келинг, айрим масалаларга аниқлик киритиб олайлик. Гап шундаки, ҳамма хато қилади. Ҳеч ким комил эмас, ҳаммамиз нотўғри иш қилиб қўямиз.
Албатта, ҳаммамизга хос нарса бу! Тўғрими?!
Нима учун бу ҳақда сўз очганимни биласизми? Агар сиз бошқалар хато қилади, лекин мен эмас, деб ўйласангиз, янглишган бўласиз.
Мазкур китоб берилган мезонлар бўйича яшашга ўргатмайди, аксинча, Худонинг мезонини кўришингизга ёрдам беради. Бу китоб сизни комилликка даъват қилмайди, балки ўз ҳаётингизни Худога ишониб топширишингизга ва У сизни мукаммал қилиши учун Унга имкон беришингизга чақиради. Бу китоб илоҳий ҳукмдан бўйин товлашга, сўнгра хато қилиб, ўз номукаммаллигингизни ҳис қилишга ўргатмайди. Китоб саҳифаларидан сиз Худонинг севгисини, Унинг иноятини билиб оласиз. Мен сизни ўзгача бир шахс қилиб шакллантирмоқчи эмасман, йўқ, аслида Худо ичингизга солиб қўйган иқтидор ва асл шахсиятингизни очиб бермоқчиман, холос. Аммо бунинг учун сиз ўзингиз билан ва Худо билан ниҳоятда самимий бўлишингиз шарт.
Сизнинг ёшингизда ҳаётингиз энди бошланмоқда, сиз ҳаётингиз муваффақиятли бўлишини истайсиз. Сиз ҳаётда муваффақият қозонишни ўрганмоқчисиз. Бироқ ҳамма хато қилгани каби, сиз ҳам кўп хатоларга йўл қўйган бўлсангиз керак, келажакда ҳам хатолар қиласиз. Сиз нотўғри иш қилиб қўйганингизни ўзингиз биласиз. Ёлғон гапирганингизни, қонунни четлаб ўтганингизни биласиз, вақти-вақти билан беихтиёр равишда хато қилиб қўясиз. Сизнинг хатоларингиздан Худо мамнун эмас, аммо сиз буни хаёлингизга ҳам келтирмайсиз, чунки Унинг йўлларини билмайсиз (бу ҳақда 4-бобда батафсил сўз юритилади). Биз ўз хатоларимизни англаймизми, йўқми, бундан қатъий назар, ўша хатоларимиз гуноҳ ҳисобланади. «Гуноҳ» — “нишонга тегмаслик, хато уриш” деган маъноларни англатадиган термин. Агар ҳаётимизнинг мақсади нотўғри бўлса, биз Худонинг белгилаган мақсадини четлаб ўтган бўламиз. Оқибатда, У биз учун атаб қўйган баракалар ва фаровон ҳаётдан маҳрум бўламиз.
Гуноҳ инсонни вайрон қилади. Биз Худосиз ҳам яшайверамиз, деб ўйласак ҳам, барибир гуноҳ ҳаётимизга ўзининг ҳалокатли таъсирини ўтказади. Аммо битта яхши хабар бор: Худо бизни шунчалик кучли севдики, гуноҳимиз оқибатида бошимизга тушган оғир вазиятдан чиқишга бизга йўл кўрсатди. Бизни оғир вазиятдан олиб чиқадиган йўлнинг номи — гуноҳни тан олиш.
Сиз ўзингизни ўзингиз айблаб яшашингизни Худо истамайди. Сиз гуноҳларингизни Унинг олдида эътироф этиб, улардан халос бўлишингизни У хоҳлайди. Ўтмишдаги хатолар учун айбдорлик ҳисси Худога ҳаётингизда ишлаши учун ҳалақит беради, оқибатда сиз доимо ўзингиздан норози бўлиб юраверасиз. Бу салбий туйғуга ҳаётингиздан ўрин берманг. Уни юрагингизга асло киритманг, у бунга арзимайди. Агар сиз айбдорлик ҳиссидан холи бўлишни истасангиз, қуйидагиларни қилинг:
1. Ўтмишда қилган гуноҳларингизни ва ёмон ўй–хаёлларингизни Худо олдида эътироф этинг. Худо ибодатингизга жавобан кўрсатган гуноҳларингизни ҳам Унинг олдида
2. Айтиб ўтган ҳамма гуноҳларингиз учун
МЕН ҚУЙИДАГИ ҲОЛАТЛАРДА ИБОДАТ ҚИЛИШГА ҚИЙНАЛАМАН:
Ибодатларимга дарров жавоб олмаганимда;
Нима ҳақда ибодат қилишни билмаганимда;
Ярамас ишлар қилганимда;
Бирон фожиали воқеа юз берганда;
Худо ҳаётимда ниманидир очганда (16-19 ёш).
ХУДО ҚУЙИДАГИ ИБОДАТИМГА ЖАВОБ БЕРДИ: мен бир йигит билан яширинча учрашардим. Шунда Худодан, тўғри танлов қилишимга ёрдам бер, деб ибодат қилдим. Ўша йигит менинг олдимга келиб, ўртамизда ҳамма нарса тугади, деб айтди. Мен асло хафа бўлмадим. Буни Худо қилганини мен тушундим. Биз бошқа учрашмаяпмиз (13 ёш).
Ҳақиқий тавба-тазарру
“Мен қотил бўлмасам, банк ўмармаган бўлсам, нимадан тавба қилишим керак”, деб ўйламанг. “Бир неча йилдан бери Худони танисам, ҳар якшанба куни жамоатга бориб турсам, нимага тавба-тазарру қилишим керак”, деб хаёлингизга келтирманг. Гуноҳ ҳар доим ҳам юзада кўринавермайди, ҳар доим ҳам кўзга ташланавермайди.
Масалан, сиз Муқаддас Китобда ёзилган Худонинг бирор ваъдасига шубҳа қилганмисиз? Шубҳа эса гуноҳдир.
Сиз бирон марта одамни ғийбат қилганмисиз? Ғийбат қилиш эса гуноҳдир.
Биронтасидан, мендан нарса сўрамасин, деб ўзингизни олиб қочганмисиз? Худбинлик эса гуноҳдир.
Сиз гуноҳдан қанча қочиб юрманг, бунга муваффақ бўла олмайсиз. Шунинг учун гуноҳдан тавба қилиш муҳим аҳамиятга эга. Тавба қилинмаган гуноҳлар, хатолар, қусурлар бизни Худодан айириб туради, ибодатларимиз жавобсиз қолади. Муқаддас Китобда шундай деб ёзилган:
«Ахир, ўз айбларингиз сизни Худойингиздан айирди,
Гуноҳларингиз туфайли У сиздан юз ўгирди,
Ибодатларингизга қулоқ солмайди» (Ишаё 59:2).
Қўрқинчли истиқбол, шундай эмасми?! Бир тасаввур қилиб кўринг–а: сиз ибодат қилганингизда, Худо қулоқларини беркитиб: «Ла – ла, ла –ла» деб айтса.
Агар гуноҳларимизни тан олмасак, биз охир-оқибатда, Адан боғида яширинган Одам Ато билан Момо Ҳаводай Худодан яширина бошлаймиз. Биз Ундан қочиб юрамиз. Бироқ Худодан яширинишнинг имкони йўқ. Муқаддас Китобда ёзилишича, Худо ҳамма ишларимизни, ҳар бир сўзимизни, ҳатто махфий фикрларимизни билади. «Ахир, ҳар қандай яширин нарса маълум бўлади, ҳар қандай сир очилади. Шу боис қоронғида айтганларингиз ёруғликда эшитилади, ёпиқ эшиклар ортида шивирлаб айтганларингизни уйларнинг томи устида бақириб эълон қилишади» (Луқо 12:2–3).
Муқаддас Китобда яна шундай дейилади: «Бутун борлиқ Худонинг кўзи олдида яп–яланғоч ва очиқдир. Ҳеч ким ва ҳеч нарса Ундан пинҳон эмас. Биз Унга ҳисоб берамиз!» (Ибронийларга 4:13). Ниҳоятда қўрқинчли.
Биз қилган ҳар бир ишимиз ва фикримиз учун Худога ҳисобот берар эканмиз, гуноҳларимизни Худо олдида кечиктирмай эътироф этишимиз биз учун қанчалик яхши эканини тушунган бўлардик. Биз онгли равишда қилган гуноҳларимиздан тавба қилсак, Худо бизга билмай қилиб қўйган гуноҳларимизни ҳам Ўзи кўрсатади. Ахир, ичимизда яшириниб ётган гуноҳларнинг ҳаммасини Худо кўриб туради.
Гуноҳнинг оқибати доим ёмон бўлади. Шоҳ Довуд эътироф этилмаган гуноҳнинг оқибати ҳақида шундай ёзган эди:
«Ўқларинг ичларимни тешиб ўтди,
Қўлларинг устимга босиб тушди.
Бутун танам хастадир ғазабингдан,
Соғлигим йўқолган гуноҳларим дастидан» (Забур 37:3–4).
Нотўғри иш қилиб қўйганингиздан кейин шунга ўхшаш туйғуни ҳеч бошингиздан кечирганмисиз? Мен бошимдан кечирганман. Шундай вақтлар бўлардики, гўё юрагимни ва бошимни оғир юк босиб тургандай бўларди, ўша юк бор қувватимни тортиб оларди. Ҳа, гуноҳ инсоннинг нафсониятини поймол қилади, ўз назаридаги қадр–қимматини йўққа чиқаради.
Эсимда, бир куни бир одамдан қаттиқ ғазабланган эдим, чунки у мен ҳақимда ёмон гапларни айтиб, мени қаттиқ ранжитган эди. Ўша одамдан қаттиқ хафа бўлиб сиқилганим учун касал бўлиб, ётиб қолдим. Аммо мен буни гуноҳ деб тан олгим келмас эди, назаримда хафа бўлишим ўринли ва адолатли эди, ахир, ўша одам ноҳақ эди. Аммо кейин билсам гуноҳ — гуноҳ экан. Мен Худо олдида ўзимнинг ноҳақлигимни тан олдим. Кечирмаслик гуноҳини тан олишим биланоқ, касаллик чекинди. Мен соғайиб кетдим.
Гуноҳдан қўрқинчлироқ нарса йўқ. Гуноҳ қалбимизни емирмагунча биз унинг ҳалокатли таъсирини сезмаймиз. Гуноҳ бизни Худодан ажратиш учун, катта девор кўтаради, аммо биз ўша деворга урилиб, бошимизни ёрмагунимизча, унинг даҳшатли оқибатларини англамаймиз. Шу сабабдан ўзингизга маълум бўлган ҳар бир гуноҳингиз учун Худо олдида тавба қилинг, шунда юрагингиз тозаланади.
Гуноҳлардан тавба қилиш — шунчаки кечирим сўраш дегани эмас. Ҳар қандай одам кечирим сўраши мумкин. Шундай одамлар борки, қачон қарамаса, доим кечирим сўраб юрадилар, чунки уларнинг бунда тажрибаси кўп. Улар доимо “Кечирасиз” деб айтадилар, аммо ҳеч қачон одатларини ўзгартирмайдилар. Шунинг учун уларнинг кечирими ҳеч нарсага арзимайди. Ҳақиқий тавба Худо олдида ҳамма салбий хатти-ҳаракатларни тан олишни ва улардан тамомила воз кечишни англатади.
ХУДОГА МЕНИНГ ИБОДАТИМ: Эй Худойим, мен яхши ибодат қила олмайман, аммо васвасаларга қарши тура олишим учун менга куч бергин. Мен ёрдамингга муҳтожман (18 ёшда).
МЕН ИБОДАТГА ИШОНАМАН, ЧУНКИ:
Худо ибодатларимга жавоб берган;
Ибодатларим вазиятни ўзгартирганини кўрдим;
Ҳаётимда мўъжизалар юз берди;
Бу мўъжизалар оғир даврлардан ўтишимга ёрдам берди;
Иложи йўқ нарсанинг иложини топиб берди (16–19 ёш).
МЕН ХУДОНИ ШУНДАЙ ТАСАВВУР ҚИЛАМАН:
Худо Қудратли, У ҳар қандай вазиятни бошқаради;
Адолатли Ҳакам, У ибодатларимга жавоб бериш–бермасликни Ўзи ҳал қилади;
Ишончга лойиқ Тингловчи, Унга қалбимдаги ҳамма нарсани айтишим мумкин;
Мени чинакамига биладиган Зот;
Мени шубҳасиз яхши кўрадиган Отадир У (16–19 ёш).
“Тавба қилиш” нима дегани?
Номаъқул хатти-ҳаракатни тан олиш бу — тавба қилишнинг биринчи қадами бўлса, бу қилмишлардан афсус чекиб, уни такрорламаслик учун қарор қабул қилиш — тавбанинг иккинчи қадамидир. Мана шу чинакам тавбадир.
Биз ўз хатоимизни, яъни гуноҳни эътироф этганимизда, уни тан оламиз. Тавба қилганимизда эса қилмишларимиздан чуқур афсус ва надомат чекамиз, ўша гуноҳлардан воз кечамиз ва уларни иккинчи такрормасликка сўз берамиз. Энг муҳими, ўша гуноҳни иккинчи қилмайман, деб қарор қилишимиздир. Агар гуноҳларингиз учун яқинда тавба қилган бўлсангиз–у аммо яна ўша гуноҳга қўл урган бўлсангиз, умидсизликка тушманг, яна тавба қилинг. Душманингиз сизга айбдорлик ҳиссини ортишига ва сизни иродасиз, деб айблашига имкон берманг. Гуноҳларингизни тан олинг, қанча керак бўлса шунча тавба қилаверинг, душманнинг ёлғонларини улоқтириб ташланг, вазият устидан ғалабангизни эълон қилинг. Худо гуноҳларимни кечирмади, деб ўйламанг. Сиз гуноҳларингизни Унинг олдида очиқчасига тан олиб, тавба қилганингизда, У ҳар сафар сизни кечиради.
Ҳар куни Худодан, юрагимдаги нопокликни ва фосиқликни ўзимга кўрсат, деб сўранг. Сизни Худодан ҳеч қандай гуноҳ ажратмасин.
Ўтмишнинг ортиқча юки
Тасаввур қилинг: сиз соврин учун белгиланган масофага югуряпсиз. Аммо барча ҳаракатларингизга қарамай, оёқларингизга боғланган оғир юк дастидан марра чизиғига ҳеч етиб бора олмаяпсиз. Юкни ортингиздан тортиб келишга қанчалик ҳаракат қилманг, тез югура олмаяпсиз, оқибатда сиз ҳаммасидан воз кечиб, мусобақадан четга чиқишга ҳам рози бўласиз. Аслида сиз кераксиз юкни судраб кетяпсиз, бу юк билан маррага етиб бора олмайсиз. Уни улоқтириб ташлашингиз керак, аммо бу фикр хаёлингизга ҳам келмайди. Бу юк сизнинг ўтмишдаги хатоларингиз ҳақидаги хотираларни рамзийлаштиради.
Кўпчилик ўсмирлар ўтмишдаги хатоларини ёки муваффақиятсизликларини ўзларига жуда оғир оладилар, шунчалик оғир оладиларки, ҳамма нарсадан воз кечишга тайёр бўладилар. Агар қачонлардир сиз шунга ўхшаш нарсани бошдан кечирган бўлсангиз, билингки, Худо сизни ўтмишнинг чиркин хотираларидан халос қилмоқчи, токи сиз ўша чиркин хотираларни ҳаёт йўлингизда судраб юрманг (агар бошқа одамлар сизга ёмонлик қилганлари ҳақидаги хотиралар юрагингизни эзаётган бўлса, бу ҳақда кейинги бобда батафсил сўз юритилади).
Ўзоқ ўтмиш, ҳатто кечаги кун ҳақидаги хотиралар Худо белгилаган мақсад сари интилишингизга қаршилик кўрсатади. Шу боис Худо сизни ана шу юкдан халос қилишни хоҳлайди. Бундан ташқари, Худо ўтмишда сиз қўлдан бой берган имкониятларни ва барбод бўлган умидларингизни янгиламоқчи бўлади. У ўтмишингизга шифо бериб, ҳозирги ҳаётингизни тикламоқчи бўлади.
Сиз Исога имон келтирсангиз, янги ижод бўласиз. У сизнинг бутун ҳаётингизни янгилайди. Сиз ўтмишни унутиб, келажак сари интиласиз (Филиппиликларга 3:13). Исо сизга бунда ёрдам беради. Худонинг энг буюк сирларидан бири шундан иборатки, ҳаётингиздаги ҳамма даҳшатларни, ҳамма фожиаларни, дарду оғриқларни, оғир хотираларни, талафотларни У ажойиб тарзда шифолайди; нафақат шифолайди, балки улардан яхшилик келтириб чиқаради. Бу дегани — Худо ҳаммасини сизнинг хотирангиздан ўчиради дегани эмас, аксинча, У сизга шундай шифо берадики, ўтмиш ҳақидаги хотиралар энди сизга ҳеч қандай кўнгилсизликлар олиб келмайди. Худо сизга янги ҳаёт ато этади, бу янги ҳаёт сизни шундай мамнун қиладики, сиз ҳеч қачон ўтмишдаги ҳаётга қайтишни истамайсиз.
Нега Худо сизнинг хотирангиздан ўтмиш манзараларини тамомила ўчириб ташламайди? Чунки У ҳаётингизнинг бу қисмидан фойдаланиб, шу орқали сизни белгилаган мақсад учун тайёрламоқчи. Худо ўтмиш ҳаётингиздан энг ёмон қисмини олиши ва уни келажагингиздаги энг буюк марҳаматга айлантириши мумкин. Худо сизни ўзгартиради, тақдири сизникига ўхшаш бўлган одамларга сиз умид улашадиган бўласиз. Шунда сиз ўтмишингизга назар ташлаганингизда ундан чўчимайсиз, балки уни тарихий китоб сифатида ўқийдиган бўласиз. Зеро, ўтмишингиз келажак ҳаётингиз учун башорат эмас.
Худога шундай деб айтинг: “Мен ҳаёт мусобақасида маррагача югуришни истайман, мукофот олишни хоҳлайман.” (1 Коринфликларга 9:24).
Ибодатнинг кучи
Худойим, тушунаман, Сен юрагимнинг ҳамма сирларини биласан (Забур 43:22). Мен кўрмаётган нарсаларни Сен менга кўрсат. Сенинг хоҳиш–иродангга қарши хаёлимга келтирган ёмон фикрларим учун, айтган ёмон сўзларим, қилган номаъқул хатти–ҳаракатларим учун мени кечир. Жумладан, мен (Худога маъқул бўлмаган қилмишингизни айтинг) тан оламан. Буни гуноҳ деб биламан ва бунинг учун тавба қиляпман, Сендан илтимос: ўзгаришимга ёрдам бер.
Ўтмишимдаги юкдан мени халос қилгин, деб Сенга илтижо қиламан. Сен менга тайёрлаган янги ҳаётга киришим учун халақит берадиган хотиралардан мени халос қилгин. Айниқса, (дилингизга қаттиқ озор бераётган хотирани айтинг) дан мени халос қилишингни сўрайман. Менга бошқалар қилган ва ўзимга ўзим қилган ҳамма ёмонликларни Сенга беряпман. Сен бутун ҳаётимни ва вужудимни тамомила янгилаётганинг учун Сенга шукрлар айтаман (Ваҳий 21:5). Мен бундан буён ўтмиш билан яшамайман, Сен мен учун белгилаб қўйган келажакка қувонч билан боқаман. Исо номи билан ибодат қиламан.
Сўзнинг қудрати
«Борди–ю, гуноҳларимизни эътироф этсак, содиқ ва адолатли бўлган Худо гуноҳларимизни кечириб, бизни ҳар қандай ёмонликдан фориғ қилади» (1 Юҳанно 1:9).
«Агар виждонимиз бизни қийнамаса, эй азизларим, Худо олдида дадил бўламиз ва Ундан нима сўрасак, У беради. Чунки биз Унинг амрларини бажариб, Унга манзур бўлган ишларни қиляпмиз» (1 Юҳанно 3:21–22).
«Бинобарин, ким Масиҳга тегишли бўлса, у янги ижоддир. Эски ҳаёт ўтиб кетди, янгиси кириб келди» (2 Коринфликларга 5:17).
Ибодат мавзусида бундан кейинги фикрлар
1. Юқорида келтирилган Муқаддас Китоб оятларини ўқир экансиз, нима деб ўйлайсиз, нега Худо олдида гуноҳларимиздан тавба қилишимиз керак?
2. Сиз Худо олдида гуноҳларингизни тан олиб, улар учун тавба қилганингиздан кейин ўзингизни қандай ҳис қиласиз?
3. Энди ибодатингизни ёзинг, ибодатда қайси нотўғри ишларингиз ёки гуноҳларингиз сизни Худонинг мақсадидан узоқлаштираётганини айтиб ўтинг. Худога, мен ўтмишдаги хатоларимнинг азобли оқибатларидан эркин бўлишни хоҳлайман, деб айтинг. Агар буни Худога айта олмасангиз, Унга илтижо қилинг, У юрагингизни самимий мулоқот учун очсин.
3-боб. Эй Худойим, бошқаларни кечиришни менга ўргат
Гарчи онам менга нисбатан шафқатсиз бўлган бўлса ҳам, отам жуда меҳрибон эди. Масиҳий бўлганимдан кейин онамни кечиришим кераклигини тушундим. Бу қадамни ташлашимга тўғри келди, чунки мен ўтмишим чангалидан озод бўлишни истардим. Орадан кўп йиллар ўтгач, мен онамдан ташқари бошқа одамларни ҳам кечиришим кераклигини тушуниб олдим.
Бир куни имонда кучли бўлган бир дугонам билан суҳбатлашиб қолдим. Дугонамга, ҳаётим худди бир жойда туриб қолганга ўхшайди, бундан қаттиқ хафа бўламан, деб дардимни айтдим. Дугонам менга шундай жавоб берди: “Отангга нисбатан гина сақлаганинг учун шу аҳволга тушиб қолгансан.” Мен унга: “Ҳеч қандай гина сақлаганим йўқ, отам менга доим меҳрибон бўлиб келган”, деб жавоб бердим.
“Бу ҳақда Худодан сўра”, — дея маслаҳат берди дугонам.
Ўша куни кечқурун мен Худога шундай савол билан мурожаат қилдим: “Эй Худойим, айт–чи, юрагимда отамга нисбатан хафалик борми?”
Мен, юрагимда отамга қарши асло хафалик йўқлигини Худо тасдиқлайди, деб кутган эдим. Аммо кутилмаганда, шуни сездимки, юрагимнинг тубида отамдан хафа эканман, чунки у ҳеч қачон менга ёрдамга келмаган, ҳеч қачон калтафаҳм онамдан ҳимоя қилмаган, мени ҳеч қачон омборхонадан озод қилмаган, у ердан олиб чиқмаган. Руҳий хаста онам менга шу қадар шафқатсиз муносабатда бўлишига отам йўл қўйиб бергани учун, мен ич–ичимдан отамдан хафа эдим, уни қаттиқ айблар эдим, аммо ўзим буни англай олмасдим.
Мен ўша куни отамни кечирганимдан кейин, ўзимда аллақандай енгилликни ҳис қилдим. Шундан кейин ҳаётимда ҳақиқий ўзгаришлар бошланди: ҳаётим тўғри йўлда бораётганини ҳис қилдим. Худо мени фаоллаштираётганини сездим. Агар биз одамларни кечирмасак, хафаликка юрагимиздан ўрин берсак, биз бир жойда қотиб тураверамиз, олға силжимаймиз.
Одатда, кимни кечирмаганимизни юрагимиз тубида билиб турамиз. Ўша одам дилимизни кўп оғритгани учун уни кечиришни истамаймиз. Биз ундан адолатли қасос олмоқчи бўламиз, аммо охир–оқибатда биз ўзимизни бахтсиз ҳис қиламиз.
Агар сизнинг шундай муаммонгиз бўлса, уни Худо олдида тан олинг. Шуни билингки,
Айрим ҳолларда кимдандир хафа эканлигимизни ўзимиз ҳам билмаймиз. Биз ўша одамни, кечирдик, тамом, деб ўйлаймиз, аслида ундай эмас. Қалбингизда хафалик йўқлигига ишонч ҳосил қилиш учун мен қилган ишни қилинг — Худога ибодат қилиб, Ундан ўзингиз ҳақингиздаги ҳақиқатни очишни сўранг. Шундай деб айтинг: «Эй Худо, мен бирорта одамни кечирмаган бўлсам, менга Ўзинг кўрсат”. Сизни хафа қилган ёки сизга катта зарар келтирган одамнинг қиёфаси тасаввурингизда пайдо бўлганда, ўша одамни кечирмаганингизни Худо олдида эътироф этинг ва Худодан, мени бундан халос қилгин, деб сўранг. Кечирмасликнинг оғир юки елкангиздан тушганда, сиз жуда катта енгилликни ҳис қиласиз.
МЕН ИБОДАТ ҚИЛДИМ, ХУДО МЕНГА ЖАВОБ БЕРДИ: менинг онам билан муносабатларим жуда ёмон эди, аммо мен ибодат қилдим, шундан кейин муносабатларимиз тикланди (16 ёш).
Тўғри қарор қабул қилиш керак
«Нафрат» — биз маълум вазиятда қўллайдиган ниҳоятда салбий сўз; лекин кўпинча биз кимдандир нафратланганимизни тан олишни ҳам хоҳламаймиз. Айнан шу томони билан нафрат кечиримдан фарқ қилади. Агар биз бирор одамни кечиришдан бош тортсак, бу туйғу ичимизда нафратга айланади. Натижада бу ҳолат руҳий носоғломликка олиб келади ва атрофдагиларни биздан бездириб қўяди.
Исо бу масалага жуда қатъият билан ёндашган эди. У шундай деган: «Биродаридан нафратланган ҳар қандай киши қотилдир. Ҳеч бир қотил абадий ҳаётга эга бўлмаслигини биласизлар» (1 Юҳанно 3:15). У яна шундай деган: «Ибодат қилиб турганингизда бировда гинангиз бўлса, уни кечириб юборинг, токи осмондаги Отангиз ҳам сизларнинг гуноҳларингизни кечирсин» (Марк 11:25).
Келинг, бу масалага ойдинлик киритайлик. Исо айтадики, бошқа бировни кечирмайдиган одам қотил билан баравардир, ундай одам абадий ҳаётдан умид қилмасин ва Худонинг кечиримидан ҳам умид қилмасин. Мен шундай деган бўлардим: агар “кечириш” ва “кечирмаслик” ўртасида танлаш керак бўлса, биринчи вариант иккинчисига нисбатан анча яхши.
Биз кечиришдан бўйин товлаганимизда, зулматда юрамиз (1 Юҳанно 2:9–11). Шу боис ҳеч нарсани кўрмаймиз, юрган йўлимизда қоқиламиз. Қилган хатоларимиз тўғрисида соғлом фикр юритиш қобилиятидан маҳрум бўламиз, заифлашамиз ва бахтсиз бўлиб қоламиз. Атрофдаги одамлар буни кўрадилар, чунки нафрат юзимизда акс этиб туради, сўзларимизда ва хатти-ҳаракатларимизда намоён бўлади. Одамлар буни кўрадилар, бу ҳодисанинг моҳиятини англамасалар ҳам, сиз билан бирга ўзини ноқулай сезадилар.
Биз кечирганимизда бу ўзимизга ҳам, атрофдагилармизга ҳам ижобий таъсир қилади.
МЕН ИБОДАТ ҚИЛИШГА ҚИЙНАЛАМАН, ҚАЧОНКИ:
Менга ибодатларим фақат уйнинг шипига етиб боргандай туюлганда;
Менинг юрагимга гапираётган Худонинг овозини эшитмаганимда;
Бирон муаммо ҳақида қандай ибодат қилишни билмаганимда;
Бегона одамлар олдида ибодат қилганимда;
Худодан узоқлашганимда (13 – 15 ёш).
Кечиримни ўз оиласидан бошлаш лозим
Ўз яқинларингиздан нафратланиш жуда осон, чунки улар сиз билан кўп вақт ўтказадилар, сизни ҳаммадан яхши биладилар. Ҳа, бизга кўпроқ кўнгилсизлик келтирадиганлар ҳам ўшалардир. Айнан шунинг учун ҳам яқинларимизни кечирмаслик ўзимизга катта зарар етказади. Шу боис, кечирим ўз хонадонимиздан бошланиши керак.
Биринчи навбатда, ота–онани кечириш лозим. Бу ҳақда Муқаддас Китобда ниҳоятда аниқ ёзилган. Ўнта амрдан бешинчиси қуйидагича: «Ота–онангизни ҳурмат қилинг. Ўшанда Мен, Эгангиз Худо, сизларга бераётган юртда умрингиз узоқ бўлади» (Чиқиш 20:12). Отага ва онага ҳурматсизлик ҳаётингизни қисқартиради ва мазмунсиз қилади. Ота–онани кечирмасдан туриб, уларни ҳурмат қилиш мумкин эмас.
Оилангиздаги вазият қандай бўлишидан қатъий назар, ота–онангиз қандайлигидан – биологик ёки ўгай эканлигидан қатъий назар, уларни кечиришингиз ва ҳурмат қилишингиз шарт. Агар ота–онангиз вафот этган ёки узоққа кўчиб кетган бўлса, сизни ташлаб кетган бўлса, сиз уларни кечиришингиз янада муҳим. Мен бир қизни биламан: у ажрашиб кетган ота–онасини кечиришига тўғри келди. Ёки яна бир бошқа қизнинг онаси кўп саёҳат қилишга кетиб, қизини бувисининг қарамоғига қолдиргани учун, қиз онасини кечириши керак эди. Гарчи онаси қизни яхши кўришини билса ҳам, қиз онасини кечириши осон бўлмади, чунки қиз онаси йўқлигида ёлғизликни бошдан кўп кечирди.
Мен бир йигитни биламан: отаси онасини, фарзандларини ташлаб кетди. Уйга қайтиб келмаган бўлса ҳам, ўша йигит отасини кечиришига тўғри келди. У бундан кўп азоб чекди, чунки у, отам мени яхши кўрмайди, деб ўйларди. Кейинроқ ота ўғли билан ярашмоқчи бўлган эди, ўғил отаси билан алоқа қилишдан воз кечди. Йигит бу кўнгилсизликни кўтариб юрди ва бу кўнгилсизликдан воз кечишни истамади. Бир неча йил ўтгандан кейин эса ўғил отасини кечирди, бугунги кунда улар жуда аҳил. Афсуски, нафрат одамларни кўп йиллик бахтли ҳаётдан маҳрум қилади.
Яна бошқа бир йигитни биламан: йигитнинг онаси ўғлини доим қарғаб юрар эди, унга кескин ва танқидий гапларни доимо айтиб юрарди. У шунинг учун онасини кечириши керак эди. Аммо йигит онасини кечира олмади, шу сабабдан у бир умр бахтсиз бўлиб юрди. Менинг онам ҳам юзимга заҳарли сўзларни сочар, доимо мени ношуд, ҳеч нарса қўлидан келмайдиган латта, деб ҳақорат қиларди. Фақат онамни бу сўзлари учун кечирганимдан кейингина, унинг башоратларига ишонишни бас қилдим ва Худо мен учун тайёрлаган порлоқ истиқболни қўлга киритдим.
Мен ҳам онамни кечиришим кераклигини билардим, чунки Худога итоаткор бўлишни хоҳлардим. Аммо уни бир марта кечириб, уни қайта–қайта кечириш заруратидан қутулмадим. Узоқ йиллар давомида қалбимда нафратнинг қатламлари устма–уст қалашиб бораверди, шу боис онамнинг сўзлари ҳақида оғир хотираларни эслаганимда, ҳар сафар уни кечиришимга тўғри келарди. Охир–оқибатда буларнинг ҳаммасидан тамомила қутулдим.
Бугун бир одамни кечириб, эртага бу муаммодан халос бўламан, деган хаёлга борманг. Гап шундаки, кечириш лаёқати сиздан ҳар куни талаб этилади. Сиз нима ҳис қилишингиздан қатъий назар бу танловни амалга оширишингиз шарт. Агар сиз, кечирим ўзидан ўзи келади, деб ўйласангиз, бир умр кутишингизга тўғри келади. Сиз қалбингиздаги хафалик ва нафратни Худо олдида тан олишингиз ва сизни хафа қилган одамни кечиришингиз шарт, бунинг учун Худодан ёрдам сўранг. Шундай кейин ўз ҳаёт йўлингизда эркин олға ҳаракат қилиш имкониятига эга бўласиз.
ХУДОГА МЕНИНГ ИБОДАТИМ: мен биринчи марта Сенга ёрдам сўраб мурожаат қиляпман. Мен васвасага бериляпман, Менга ишонишим мумкин бўлган Мададкор керак. Агар Сен ёрдам бермасанг, мен яна ёмон йўлга кириб кетаман, аммо буни мен истамайман. Илтимос, бугун бардош беришим учун менга куч ато қил (17 ёш).
МЕН ҚУЙИДАГИ МУҲИМ МАВЗУЛАР УЧУН ИБОДАТ ҚИЛЯПМАН:
Худо мени кечириши учун;
Сиёсий муаммолар учун;
Худо мактабдаги машғулотларимни марҳаматлаши учун;
Кундалик муаммоларим учун;
Одамлар билан бўлаётган муносабатларим учун (13–15 ёш).
Сиз қачон кечиришингиз мумкин
Кечириш ҳар доим ҳам осон эмас, аммо баъзан кечирим асло имконсиздай туюлади, чунки сизга етказилган оғриқ чидаб бўлмас даражада эди. Агар сиз, тортган азобларим туфайли айбдорни кечира олмайман, деб ўйласангиз, Худодан ёрдам сўранг. Кимдир сизни ҳақоратлаган, сизга қўполлик қилган ёки орқангиздан ёмонлаган бўлса, уни кечира олишингиз учун Худодан куч сўранг. Ўша одамни кечириш сизга имконсиздай туюлса ҳам, Худо сизга ёрдам беради, сиз уни кечира оласиз. Сиз бошқа одамни кечирар экансиз, уни Худонинг қўлига Унинг ҳукмига топширасиз. Аслида кечирим қасоснинг энг яхши кўринишидир, чунки кечирим сизни нафрат тузоғидан халос қилади ва сиз учун Худонинг марҳаматларига йўл очади.
Шуни ёдингизда тутингки, кечириш фақат ўзингизга боғлиқ. Кечирим — сизни хафа қилган одам ўз айбини тан оладими, йўқми, у кечирим сўрадими, йўқми — буларга боғлиқ эмас. Акс ҳолда биз ҳеч қачон ҳеч кимни кечира олмаган бўлардик. Аслида биз ҳар қандай одамни, бизга қандай ёмонлик қилганидан қатъий назар, кечира оламиз.
Баъзан ўзимизни ўзимиз кечиришимиз керак, баъзан эса Худони — агарда Уни бирон нарсада айбласак — кечиришимиз лозим. Худодан, юрагимда шунга ўхшаш туйғулар яширинмаганми, агар яширинган бўлса, менга кўрсат, деб сўранг. Ҳеч қандай нафрат ёки кечиримсизлик Худо сиз учун тайёрлаб қўйган баракатларнинг йўлини тўсмасин. Бунга асло йўл қўйманг.
Нима бўлганда ҳам
Тўрт юз тўқсонта! Ҳа, биз бир кун ичида бошқа одамни ана шунча марта кечиришимиз керак. Бутрус Исодан сўради: “Ҳазрат, агар биродарим менга қарши гуноҳ қилса, уни неча марта кечирай? Етти мартами?” “Сизларга шуни айтай: етти марта эмас, — деди Исо, — балки етмиш карра етти марта” (Матто 18:21–22).
Исо бу мавзуда бир масал айтиб берган эди. Бир одам хўжайинидан катта пул қарз экан. Бироқ хўжайин ўша қарздан кечибди. Қарздан қутулган хизматкор эса аксинча йўл тутибди. У ўзидан озгина пул қарз бўлган бир камбағал шеригини қарзини тўлай олмагани учун зиндонга қаматибди. Хўжайин бу ҳақда эшитиб, шундай деди: «Эй ярамас хизматкор! Менга ёлворганинг учун барча қарзингдан кечдим. Мен сенга раҳм қилганимдай, сен ҳам шеригингга раҳм қилсанг бўлмасмиди?!»
Хўжайин шундай ғазабландики, хизматкор ҳамма қарзини тўламагунча, уни қийноққа солди. Исо деди: «Хуллас, агар сизлар биродарингизни чин кўнгилдан кечирмасангиз, осмондаги Отам сизларни ҳам шу кўйга солади» (Матто 18:35). Бу жуда жиддий огоҳлантириш. Биз Исони таниганимиз учун, У бизнинг катта қарзимиздан кечган. Шунинг учун бошқаларни кечирмасликка бизнинг ҳаққимиз йўқ. Худо айтади: «Бир–бирингизга нисбатан кўнгилчан ва меҳр–шафқатли бўлинглар. Худо сизларни Масиҳ орқали кечирганидай, сизлар ҳам бир–бирингизни кечиринглар» (Эфесликларга 4:32). Агар биз кечирмасак, ўз нафратимизнинг қурбони бўламиз.
Ҳаётимиздаги энг қимматли ва доимий нарса икки асосга таянади: Худога бўлган севги ва одамларга бўлган севги. Худони севиш атрофдагиларни севишга қараганда осонроқ, аммо Худонинг кўзи олдида булар тенг қийматга эга бўлган тушунчалардир. Кечириш севгининг энг ёрқин ифодаларидан биридир. Албатта, бизга зарар келтирганларни ёки бизни хафа қилган, ё бизга ёмон муносабатда бўлганларни кечириш қийин. Аммо Худо бизга, душманларингизни севинглар, деб амр беради, биз Унинг хоҳишини бажаришга ҳаракат қилганимизда, У бизни баркамол қилади (Матто 5:48).
Биз бошқаларни кечирганимизда, Худога бўлган севгимизни намоён қиламиз. Кечириш қалбингизни ва ақлингизни очади, Худонинг севгисини ҳис қилишингизга имконият беради, Худо сиз учун тайёрлаб қўйган истиқболга йўл очади.
МЕН ҚУЙИДАГИ ВАЗИЯТЛАРДА КЎП ИБОДАТ ҚИЛАМАН:
Қийин вазиятга тушиб қолганимда;
Оиламда муаммо пайдо бўлганда ёки касал бўлиб қолганимда;
Менга донолик керак бўлганда;
Ғамгин бўлганимда ёки йиғлаганимда;
Руҳимда тинчлик бўлганда (16–19 ёш).
Ибодатнинг кучи
Эй Худойим, Сен гуноҳларимни кечиргансан, ўша кечиримни бутун борлиғим билан тушунишни менга ўргат, токи мен ҳам бошқаларни кечира олайин. Мен илгари одамларни кечирмаганим учун, ўзимни кечира олайин. Агар ҳаётимдаги бирон воқеада Сени айблаган бўлсам, менга аён қил, токи Сенинг олдингдаги гуноҳларим учун тавба қилайин.
Мени хафа қилганлар учун ибодат қилишни менга ўргат, токи уларга нисбатан юрагим юмшасин. Агар кимдир ўз юрагида мени кечирмаса, ўша одам билан менинг ўртамдаги зиддиятни қандай бартараф қилишни менга кўрсат. Ўша одамнинг юрагини Сен менга нисбатан юмшатгин, деб ибодат қиламан.
Эй Худойим, юрагимда отамга ёки онамга нисбатан бирор хафалик ҳали ҳам бор бўлса, менга кўрсат. Қачон керак бўлса, ҳар сафар ҳамма оила аъзоларимни кечиришимга ёрдам бер. Кечирмаслик, нафрат ёки бошқа бирор гуноҳ мени Сендан ажратиб туришини истамайман. Кечиримсизлик Сенинг баракатларинг учун ғов бўлмасин. Менинг ҳаётимда Сенинг хоҳиш–ироданг бажо бўлсин. Исо номи билан ибодат қиламан.
Сўзнинг қудрати
«Бошқаларни ҳукм қилманг, шунда Худо ҳам сизларни ҳукм қилмайди. Бошқаларни айбламанг, шунда Худо ҳам сизни айбламайди. Бошқаларни кечиринг, шунда Худо сизни кечиради» (Луқо 6:37).
«Аммо биродаридан нафратланган одам зулматдадир. У зулматда юриб, қаерга кетаётганини билмайди, чунки зулмат унинг кўзларини кўр қилган» (1 Юҳ. 2:11).
«Агар сизлар бошқаларнинг гуноҳларини кечирсангизлар, осмондаги Отангиз ҳам сизни кечиради. Борди–ю, сизлар бошқаларнинг гуноҳларини кечирмасангизлар, Отангиз ҳам сизни кечирмайди» (Матто 6:14–15).
Ибодат мавзусида бундан кейинги ўйлар
1. Худога ибодат қилинг, У сизга кечиришингиз керак бўлган одамни кўрсатсин. Ибодатингизни ёзинг. Агар Худо сизга кимнидир кўрсатса, ибодат қилиб, бу одамни бутунлай кечиришимга ёрдам бер, деб Худодан сўранг.
2. Дилозорларни кечиришга энг самарали йўллардан бири улар учун ибодат қилишдир. Ўша одам сизни қачон хафа қилган бўлишидан қатъий назар, у учун ибодат қилинг. Ибодат матнини ёзинг.
3. Худога ибодат қилиб, сиздан норози бўлиб юрган одамни кўрастишини илтимос қилинг. Ибодат матнини ёзинг. Муносабатларингиз тикланиши учун Худодан ёрдам сўранг.
4-боб. Эй Худойим, солиҳларча иш тутишга мени ўргат
Калифорниядаги ўрта мактабда ўқиб юрганимда, бир семестр давомида сузиш синфига бордим. Бу дарсни кўрарга кўзим йўқ эди, чунки бу дарс ҳар куни эрталаб 7.30 да бошланар, соч турмагим кун бўйи бузилган ҳолда юрарди. Сузиш дарси эрталабки ҳар қандай об-ҳаво шароитида – ёмғирли кун бўладими ёки қуёшли, ё туман, совуқ бўладими – ўтказиларди. Бунақа об-ҳаво Калифорнияда тез-тез бўлиб туради. Ўлимдан бошқа ҳеч нарса бу дарсдан озод қила олмасди, ўлганда ҳам врачдан тасдиқловчи ҳужжат талаб этиларди.
Ҳамма кўнгилсизликларга қарамай, сузиш менга ёқарди, ҳатто мен сузишда муваффақиятга эриша бошладим. Тушундимки, агар мен танамни тик тутсам ва тренернинг кўрсатмалари бўйича тўғри ҳаракатлар қилсам, сувда анча тез ҳаракат қила оларканман. Ҳаракатларим силлиқ ва тез бўла бошлади, бунинг натижасида катта бассейннинг нариги четига тез етиб боришни ўргандим. Бунда менга ҳатто икки томонимдаги бошқа сузувчиларнинг ҳосил қилган тўлқинлари ҳам ҳалақит бера олмасди.
Бу принцип сизнинг ва менинг ҳаётимда таъсир кўрсатади. Агар биз ҳаётимиз уммонидаги тўлқинлар бўйлаб ҳаракат қилишни истасак, биз тўғри ҳаётий позицияга риоя қилишимиз ва тўғри қадамлар ташлашимиз керак. Акс ҳолда, гирдобга рўпара келиб, ундан сузиб чиқа олмаймиз, чўкиб кетмаслик учун бир жойда питирлаб тураверамиз. Биз ҳеч қачон олға ҳаракат қила олмаймиз. Бироқ Исо ҳимояси остида бўлсак ва У биздан талаб қилганларни бажаришга ҳаракат қилсак, Муқаддас Руҳ оқими бизни керакли томонга олиб кетади.
Тўғри ҳаракатлар
Худонинг хоҳиш-иродасини биз Муқаддас Китобни ўқиб билиб оламиз. Агар биз Муқаддас Китобни билмасак, тўғри ҳаракат қила олмаймиз. Аммо бу — бошланиши. Биз қанчалик ўрганмайлик,
Менга келсак, мен интизомли одамман. Аммо ҳар доим ҳам шундай бўлаверган эмас: шундай вақтлар бўлганки, мен умуман бошқача одам бўлганман. Мен кўп тушкунликка тушардим, ўз ҳаётимни тўғри қура олмаганман. Инсон ўзини билмаса ва ўз қадрига етмаса, ўз фойдасини кўзлай олмайди, тўғри қарорлар чиқара олмайди. Мен илгарилари навбатдаги кунни ўтказиш учун бор кучимни сарф қилардим, бироқ шунда ҳам олға силжий олмасдим.
Мен ибодат қилишни ўргана бошлаганимда, Худодан, менда талабчанликни тарбияла, деб ҳар куни ибодат қилардим. Мен ҳар куни Ҳудонинг Каломини ўқишга ва ибодат қилишга ҳаракат қилардим. Мен Худодан, Ўз хоҳиш-иродангни аён қил, ҳаётимда нима кўришни исташингни менга кўрсат, менга тўғри яшашни ўргат, деб сўрардим. Худо ибодатларимга жавоб берди, бугунги кунда мен анчагина интизомли рисоладагидай одамман. Мен Худога ҳар томонлама итоат қилишга ҳаракат қиламан, менимча, Унинг ёрдамисиз бирон ишнинг уддасидан чиқмаган бўлардим. Аммо буларнинг биронтаси бирданига юз бермаган. Булар аста–секинлик билан амалга ошди, мен булар учун кўп ибодат қилганимдан кейин, Худо ибодатларимга жавоб берди.
Ҳамма ишингиз бирдай муваффақиятли бўлмаса, хафа бўлаверманг. Қолаверса, бу дунёда ҳамма иши бароридан келган одамнинг ўзи йўқ. Шунинг учун биз Худога муҳтожмиз. Худонинг йўлларидан юришни ўрганишимиз учун бутун умримиз кетса керак. Биз муттасил равишда қандайдир янги нарсани билишимиз ва доимо ўқиб–ўрганишимиз керак, биз ўз кучимизга ишонганимизда, панд еб қоламиз, чунки Худога таянмай қўямиз. Шу билан бир қаторда Худога итоаткорлигимиз билан ҳам мағрурланиб кетмаслигимиз учун, эҳтиёт бўлишимиз лозим, чунки биз Унинг йўлларини охиригача била олмаймиз, У доим бизга Ўз йўлларини ўргатади. Биз бу ҳақда Ундан сўраганимизда, У Ўз йўлларидан юришимизга ёрдам беради. Биздан талаб қилинадиган нарса қуйидаги сўзлардир: «Эй Худойим, мени итоаткорликка ўргат, токи мен Сенга маъқул бўлай. Сен мени қандай яратган бўлсанг, ўшандай одам бўлай». Муқаддас Китобдаги қуйидаги ўгитларни ёдда тутиш ҳам фойдалидир: «Яхшилик қилишдан чарчамайлик. Агар ҳолдан тойиб қолмасак, ўз вақтида бунинг ҳосилини ўриб оламиз» (Галатияликларга 6:9).
МЕН ҚУЙИДАГИ АСОСИЙ МУАММОЛАР УЧУН ИБОДАТ ҚИЛАМАН:
Худонинг менга қилган яхшиликлари учун, Унга нисбатан олижаноб қалб эгаси бўлишим учун;
Мактабим бехатар бўлиши учун, ўқитувчиларим ва синфдошларим нажот топиши учун;
Кундалик муаммоларим ва ташвишларим учун;
Худо менга керакли куч ва қудрат ато қилиши учун;
Худо борлиги учун Унга ҳар куни ҳамду сано айтаман (16–19 ёш).
МЕН ИБОДАТГА ИШОНАМАН, ЧУНКИ:
Ибодат таъсир кўрсатаётганини биламан;
Худо мени эшитаётганига ишонаман;
Бошқаларнинг ибодатига жавобларни кўряпман;
Ибодат орқали Худо билан мулоқот қиламан;
Муқаддас Китоб бизга ибодат қилишни амр этади (16–19 ёш).
Худо шахсан сиздан нимани истайди
Биз ҳаммамиз итоаткор бўлишимиш шарт, аммо шу билан бирга Худо ҳар биримизнинг ҳаётимизда аниқ ишларнинг бажарилишини талаб қилади. Худонинг ҳар биримиз учун маълум мақсади бор. Биз ўша мақсадга кўра хатти–ҳаракат қилишимиз керак. Бу мақсад ҳар биримизда ўзига хослик касб этади. Масалан, Худо сизнинг дўстларингиздан талаб қилмайдиган кўникмаларни ва лаёқатни эгаллашга сизни даъват қилади. Эҳтимол, сиз бирон курсга қатнашингиз учун сизга туртки беради, бирон ишга киришишингизни ёки бирон машғулотдан воз кечишингизни, бирон жамоатга боришингизни ёҳуд ўзингизга одат бўлиб қолган ҳаёт тарзингизни ўзгартиришингизни исташи мумкин. Худо сиздан нимани талаб қилмасин, шуни билингки, У ҳар доим буларни сизнинг энг юқори манфаатингиз учун, ҳаётингизда энг буюк марҳаматлар учун қилади. Шунинг учун қуйидагича ибодат қилиш жуда муҳим: “Худойим, нима қилишим кераклигини менга кўрсат”. Агар сиз сўрамасангиз, буни ҳеч қачон била олмайсиз.
Исталмаган ишни қилиш керак
Кўпинча, ўзимизга ёқмайдиган ишларни қилишимизга тўғри келади. Ҳатто энг ажойиб курсларда ва энг ажойиб ишда ҳам кўнглингизга хуш келмайдиган иш учрайди. Аммо ҳаётда муваффақиятга эришишнинг зарур шарти ҳар доим ўз истагингизга қарши ниманидир қила олишдир. Биз ўзимизга хуш келадиган ишни эмас, балки бурч ва зарурат ҳиссига итоат этиб иш қилганимизда, интизомга ўрганамиз. Бизнинг ичимизда Худонинг ишончига лойиқ раҳнамо шакллана бошлайди. Биз бурч ҳиссига итоат этмасдан, ўз инжиқликларимизга кўра ҳаракат қилганимизда, биз ҳар доим маълум тўловни тўлашимизга тўғри келади.
Таҳсинга лойиқ бирон нарсага эришиш учун ниманидир қурбон қилишимиз керак. Агар сиздан талаб қилинган нарсани қилишга қийналсангиз, Муқаддас Руҳдан ёрдам сўрашингиз мумкин. Аммо биринчи қадамни барибир ўзингиз ташлашингиз керак. Биринчи қадамни ташлашингиз биланоқ, Муқаддас Руҳ сизга бошқа ҳамма йўлларингизда ёрдам бера бошлайди.
МЕН ҚУЙИДАГИ ҲОЛАТЛАРДА БОШҚАЛАР УЧУН ИБОДАТ ҚИЛАМАН:
уларнинг оиласида муаммолар бор бўлганда;
уларнинг бошига кулфат тушганда;
улар нажот топмаганда ва мададга муҳтож бўлганларида;
улар қийин аҳволга тушиб қолганларида (13–15 ёш).
Худога итоаткор бўлишнинг жиддий ўнта сабаби
Худонинг амрларига итоат этишнинг кўп сабаблари бор, аммо бирламчи сабаб бу — Худо буни амр этганидир. Ҳатто бошқа сабаблар бўлмаганда ҳам, шу биттагина сабабнинг ўзи тамомила етарли. Сиз ота–онангиздан, нима учун айнан шундай қилишим керак, деб сўраганмисиз? Улар эса сизга: “Айтганимни қил, тамом вассалом”, дея жавоб берганларми? Бу шуни англатадики, ота–онангиз сизнинг итоаткорлигингизни кўришни истайдилар ва ўзларининг ҳақ эканликларига ишонадилар. Улар сизни ўзларининг талабларини бажаришга ўргатиш учун ҳаракат қиладилар. Худо ҳам сиздан худди шуни истайди.
Худога итоат этишнинг сабаблари жуда кўп. Улардан энг асосий ўнтасини қуйида келтираман:
1.
2.
3.
4.
5.
6.
7.
8.
9.
10.
МЕН ИБОДАТ ҚИЛДИМ, ХУДО МЕНГА ЖАВОБ БЕРДИ: Мен Худодан, мени интернетга боғланиб қолганлигимдан халос қилгин, деб сўраган эдим, шундан кейин интернетга қизиқишим сўнди. Интернет мен учун зерикарли бўлиб қолди. Менда пианино чалиш истаги пайдо бўлди, мен ҳамду сано айтиб Худони улуғламоқчиман. Кейинроқ бу менинг ибодатларимга жавоб эканини англаб етдим (13 ёш).
Худо мен учун тайёрлаб қўйган ҳаётга киришим керак
Сиз учун Худонинг буюк режалари бор. Худо сиз учун муҳим ишларни тайёрлаб қўйган, сиз ўша ишларни қилишга даъват этилгансиз. Бу ишни тугатишга Худо сизни ҳозирданоқ тайёрлайди. Аммо бу ажойиб мамлакатга кириш учун сиз итоаткорликни ўрганишингиз зарур. Сиз Унга ишонишингиз керак, чунки сиз учун нима яхши эканини, сизнинг ҳаётингизга нима фойда келтиришини У билади. Худонинг бирорта қоидаси сизга зарар етказмайди, сизни бахтсиз қилмайди. Аксинча, Унинг хоҳиш-иродаси ҳар доим сизнинг фаровонлигингизга қаратилган. Сиз Унинг йўлларидан юрганингизда, ҳаётингизда ҳамма нарса жойида бўлади. Уни рад этганингизда эса, ҳаётингиз барбод бўлади.
Худо сузиш машғулотларимдан кутилмаган тарзда фойдаланди. Мен сузиш бўйича тренеримнинг ҳамма насиҳатларини ёдимда тутганим учун ва бир неча йил давомида сузишни ўзлаштириб борганим учун ҳаётим сақланиб қолди. Бир куни мен пляжда дўстим билан бирга чўмилаётган эдим. Тўсатдан кўтарилган кучли тўлқин бизни очиқ океанга улоқтириб юборди. Қирғоққача сузиб боришга кўзимиз етмасди, шунинг учун қутқарувчилар етиб келгунча, сув кўтарилгандагина сузишдан бошқа чорамиз қолмади. Агар мактабда ўқиган давримда тренеримнинг маслаҳатларини қулоғимга олмаганимда ва ҳамма тўғри ҳаракатларни ёд олмаганимда эди, билмадим, бу воқеа нима билан тугарди. Шу сингари Худога итоаткорлик ҳам бизни турли вазиятларда, кўп маротаба қутқаради.
Худо белгилаган муҳим вазият ҳаётимизда қачон рўй беришини билмаймиз. Аммо келажак ҳаётингизда бундай лаҳзалар кўп бўлади. Худо ҳар куни сизни буюк ва муҳим ишлар учун тайёрлайди. Лекин сиз ўз Устозингизга эътиборли бўлишингиз керак. «Мусобақада қатнашган киши қоидага риоя қилмаса, ғалаба тожини киймайди» (2Тимўтий 2:5). Агар сиз тўғри ҳаракатлар комплексини ўзлаштириб олмасангиз, муаммоларнинг шиддатли оқимидан чиқа олмайсиз. Фақат амалда ўрганган кўникмалар сизга қийин вазиятда ёрдам бера олади. Шундагина сиз чуқур сувлар гирдобидан чиқа оласиз.
МЕНИНГ ХУДОГА ИБОДАТИМ: Эй Худойим, Сенга эргаша олишим учун менга куч бер. Ҳатто тенгдошларим устимдан кулишганда ҳам, қатъиятли бўлиб қолишим учун менга жасорат ато қил (13 ёшда).
Ибодатнинг кучи
Эй Худойим, Сенинг Каломингда айтилганки, Сенинг қонунларингни севадиганлар буюк тинчликка эга бўладилар, ҳеч нарса уларга тўсиқ бўла олмайди, деб (Забур 118:165). Мен Сенинг қонунларингни севаман, чунки Сенинг қонунларинг мен учун яхшилик эканини биламан. Сенга доим итоаткор бўла олишим учун менга ёрдам бер. Токи мен қоқилмайин, йиқилиб тушмайин. Итоаткорлик йўлида аниқ қандай қадамлар ташлашим кераклигини менга кўрсат; ҳақиқатни кўришим учун кўзларимни оч ва тўғри қадамлар ташлашимга ёрдам бер. Сенсиз тўғри иш қила олмаслигимни биламан, шунинг учун Сендан сўрайман: Сенинг амрларингдан бўйин товламаслигимга ёрдам бер (Забур 118:10).
Сенинг Каломингда айтилган: «Агар гуноҳимиз йўқ десак, ўзимизни ўзимиз алдаган бўламиз ва бизда ҳақиқат бўлмайди» (1Юҳанно 1:8). Ҳаётимда Сен қўйган мақсадлардан четга чиқишни, ўз хатоларимни Сенсиз, мустақил равишда ўзим кўришга уриниб, алданиб қолишни истамайман. Мен қилишим керак бўлганлардан нимани қилмаганимни менга кўрсат. Сенинг ўргатганларингни эшитишим учун қулоқларимни оч. Нима яхши, нима ёмон эканини тушунишим учун Ўз Каломинг орқали менга гапир. Мен ҳеч Муқаддас Руҳни хафа қилишни истамайман (Эфесликларга 4:30). Сен мен учун тайёрлаб қўйган марҳаматга сазовор бўлишим учун Ўзинг мени бошқаргин, менга Ўз йўлларингни ўргатгин. Исо номи билан ибодат қиламан.
Сўзнинг қудрати
«Ундан нима сўрасак, У беради. Чунки биз Унинг амрларини бажариб, Унга манзур бўлган ишларни қиляпмиз» (1 Юҳанно 3:22)
«Эй Парвардигор Эгам, қуёш, қалқонсан,
Сен бизга меҳрибонлик кўрсатиб, шон–шуҳрат ато этасан.
Эй Эгам, тўғри юрганлардан
Неъматингни дариғ тутмайсан» (Забур 83:12).
«Худонинг каломини тинглаб, унга риоя қиладиганлар бахтлироқдир» (Луқо 11:28).
Ибодат мавзусида бундан кейинги ўйлар
1. Худонинг қайси амрини бажаришга қийналасиз?
Ибодат қилиб, Худодан ўша амрни бажара олишингиз учун ёрдам сўранг. Ибодат матнини ёзинг.
2. Юқоридаги “Худога итоаткор бўлишнинг жиддий ўнта сабаби” саҳифасидан сиз учун энг муҳим учтасини танлаб олинг.
3. Ҳаётингизнинг қайси соҳасида сиз янада интизомли бўлишни хоҳлайсиз?
Ибодат қилиб, Худога, менда жиддий интизомни ва мазкур соҳада итоаткорликни тарбиялашга ёрдам бер, деб илтимос қилинг. Ибодат матнини ёзинг.
5-боб. Эй Худойим, аҳмоқона таъсирларга қарши туришим учун менга ёрдам бер.
Эҳтимол, ер юзида ёмонлик мавжуд бўлмаган бирон жой бўлмаса керак. Ёмонлик, ҳақиқатан, ҳамма жойда бор. Шу сабабдан сиз ҳаётингизнинг бирон даврида ёмонликнинг бадбашара қиёфасига дуч келгандирсиз. Шунинг учун ёмонлик билан учрашувга доим тайёр туришингиз керак.
Сиз муҳим бир нарсани албатта билиб қўйишингиз шарт: Ким ўз ҳаётини Худога бағишлаган бўлса, у ёмонлик ўқларига нишон бўлади. Негаки, сизнинг душманингиз бор. Худони севадиган ва Унинг йўлларидан юрадиган ҳар кимда ўша душман бор. Бу душманнинг табиати Худога мутлақо зиддир, у доим Худонинг ниятларига қаршилик кўрсатади ва Унга ишонадиганларга зарар келтиришга ҳаракат қилади. Душман ҳар доим сизни ҳалок қилишга урингани сабабли, сиз ҳам у билан рўпарама–рўпара келишга тайёр бўлишингиз керак.
Бу душманнинг номи — иблис. Худо уни яхшилик учун яратган эди, аммо у кибрланиб, Худога қарши исён кўтарди. У Худо бўлишни истаб қолди ва ҳамма яратилган нарсалар менга сажда қилсин, деган ниятда уларни ўзига итоат эттирмоқчи бўлди. Оқибатда иблис Худонинг ҳузуридан қувилди ва ерга қулаб тушди. У ер юзида изғиб юради, одамларни ҳалок қилиш учун тўхтовсиз уларни қидиради.
Аммо бу ёмон янгиликнинг яхши томони ҳам бор. Бу яхши хабар қуйидагича: Худони биладиган ҳар қандай одам иблис устидан ҳокимиятга эга. Бизнинг душманимиз ҳамма нарсани билиш, ҳамма жойда ҳозир бўлиш ва бизнинг фикрларимизни ўқиш хусусиятига эга эмас. Иблис мағлуб бўлган душмандир. Агар биз бу ҳақиқатни билмасак, унда у бизни доимо хафа қилишга чоғланади. Бунинг учун у Худони билмайдиган бошқа одамлардан фойдаланади. Бундай одамлар бизни Худодан ва У биз учун тайёрлаб қўйган истиқболдан узоқлаштирмоқчи бўлишади.
Исо хочдаги ўлими ва тирилиши билан буюк бир ишни бажарди: ҳаётимизни бошқарган иблис ҳокимиятини У барбод қилди. Исо Ўзига ишонганларга қуйидаги сўзлар билан ҳокимият берди: «Мен сизларга илону чаёнларни босиб эзиш ҳокимиятини ва шайтоннинг бутун куч–қудратини оёқ ости қилиш ҳокимиятини берганман. Ҳеч нарса сизларга зарар етказмайди» (Луқо 10:19).
Ҳаммамиз ҳам охиригача яксон қилинмаган душман билан муттасил руҳий жангнинг иштирокчилари ҳисобланамиз. Муқаддас Китоб бизга шундай деб таълим беради: «Бизнинг курашимиз инсонларга қарши эмас, балки самовий оламдаги ёвуз руҳий кучларга, руҳий ҳокимият ва ҳукмронликка ҳамда бу қоронғи дунёни бошқараётган руҳий ҳукмронларга қаршидир» (Эфесликларга 6:12). Биронта одам бизга зарар етказганда ҳам,
Худо сизнинг ҳаётингиз учун Ўз режасига эга бўлгани сингари, иблис ҳам сизни ҳалок қилиш учун ўз режасини амалга оширмоқчи бўлади. «Ўғри фақат ўғирлаш, бўғизлаш, барбод қилиш учун келади. Мен эса уларга ҳаёт, фаровон ҳаёт бериш учун келганман» (Юҳанно 10:10). Иблис мутассил тарзда ҳаётингизни барбод қилишга ҳаракат қилаверади. Шу боис сиз ташқи зарарли таъсирларга ниҳоятда диққатли бўлишингиз керак. Муқаддас Китоб бизга шундай уқтиради: «Ҳушёр ва бедор бўлинглар! Душманингиз бўлган иблис шердай бўкириб, бировни ютиб юбориш учун изғиб юрибди» (1Бутрус 5:8).
Душманнинг ҳужумларини билиб олиш кўп ҳолларда қийин эмас. Масалан, агар кимдир сизга алкоголни ёки легал наркотикни таклиф қилса, бу ёмон иш эканини, сўзсиз, биласиз ва дарров “йўқ” дея бу одамдан нари кетасиз. Наркотиклар ва алкогол одамнинг ақлини, руҳиятини ва танасини ишдан чиқаради. Наркотик ёки алкоголдан ўлаётган одамдан, буларга ружу қўйганингиздан афсусдамисиз, деб сўрасангиз, у ўзини ўзи алдаб келганидан чуқур афсусда эканини сизга айтади. У қуйидагича мулоҳаза юритади:
Таъсир этишнинг бошқа хавфли бир қуроли порнографиядир. Кўпчилик одамлар порнографиянинг ҳалокатли таъсирини сезадилар ва ўша уятли расмларни кўришлари биланоқ кўзларини олиб қочадилар. Аммо баъзи одамлар, порнография суратларига бир оз қарасам, ҳеч нарса қилмайди, деб ўйлайдилар. Аслида эса порнографиянинг хавфлилигини билмайдиган одам унинг таъсирига тушиб қолади. Порнография бундай одамнинг қалбига “қармоқ” ташлаб, ўзига тобора қаттиқроқ тортади. Инсон ҳаётини вайрон қиладиган мутелик шундан келиб чиқади. Порнография — ҳалокат воситасидир.
МЕН ҚУЙИДАГИ ВАЗИЯТЛАРДА ИБОДАТ ҚИЛИШГА ҚИЙНАЛАМАН:
Ибодат пайтида узоқ вақт тик туришга тўғри келганида;
Нима ҳақида ибодат қилишни билмаганимда;
Ибодатим таъсир қилмайди, деб ўйлаганимда;
Худо мени эшитмаяпти, деб хавотирланганимда;
Қалбимдаги муаммоларни самимий айта олмаганимда (13–15 ёш).
НЕ ХВАТАЕТ ОДНОГО ПУНКТА здесь два пункта были объеденены в один. Я разделила их.
ИБОДАТ ҚИЛИШНИ ЖУДА ИСТАЙМАН:
бирон нарсадан қўрққанимда;
ўзимни айбдор ҳис қилганимда;
Муқаддас Китобни ўқиганимда;
ёлғиз ўзим қолганимда; нужно добавить
доимо (16–19 ёшда).
Худонинг таъсирига тушиш
Имонга келгунимга қадар мен наркотик ва алкоголга ружу қўйиб, буларнинг қурбони бўлган эдим. Мен муаммоларга дуч келганимда, тушкунликка тушганимда қутулиш воситасини ана шуларда кўрардим. Аммо булар менга ёрдам бермади. Маълум вақт енгил тортардим, кейин янада баттар бўлардим, мен ўзимга ва ҳаётимга нисбатан ҳушёрликни йўқотардим. Бир неча марта ўзимни ўлдиришимга оз қолди. Бир куни наркотикни ортиқча дозада қабул қилиб, Худога илтижо қилдим. Ўшанда мен ҳали Худони билмасдим. Мен Худога, агар мени ўлимдан қутқариб қолсанг, қайтиб наркотикка қўлимни ҳам тегизмайман, дедим. Худо мени ўлимдан қутқариб қолди, аммо мен ўз ваъдаларимни бажармадим.
Бир куни наркотик таъсири остида рулга ўтирдим. Йўлда авто ҳалокатга учрашимга бир бахя қолди. Ўша куни эрталаб мен биринчи рейс самолётга улгуришим керак эди, шунинг учун аэропортга кетаётган эдим, кеча кечқурун қабул қилган наркотик ҳали таъсирини йўқотмаганини тушуниб етмаган эдим. Мен вақтни адаштириб қўйган эканман: мен кеча кечқурун деб ўйлаган вақтдан сўнг бир кеча эмас, балки бир неча соат ўтган экан, холос. Менинг катта хатоим аслида шу эди. Мен ухлаб қолиб, кечикканим сабабли, машинани катта тезликда ҳайдаб бораётган эдим. Тепаликка чиқиб, қарасам, менинг қарши томонимда катта тезлик билан тез ёрдам машинаси келаётган эди. Машина менинг тепамга келиб то босиб кетадиган ҳолатга етмагунча, машинанинг ўзини ҳам, сирена овозини ҳам эшитмадим. Аммо бу лаҳзада тез ёрдам рулни чапга бурди, мен эса ўнгга бурдим. Орамизда бир неча сантиметр масофа қолганда, ажралиб қолдик. Бизни торгина масофа ажратиб тургани учун, менинг машинам қаттиқ силкинди. Ўша лаҳзада мен ўлимдан зўрға қочиб қутулганимни, оғир жисмоний жароҳатдан омон қолганимни тушундим.
Ўша воқеа кўп жиҳатдан мени ҳушёр торттирди. Мен наркотик модда кайфи остида қолганимни ваҳима ичра эсладим, аммо ўша воқеа юз берганда наркотик таъсирида бўлганимни ўзим асло тушунмаган эдим. Агар ҳаёт тарзимни ўзгартирмасам, ҳалок бўлишимни тушундим. Бир неча йил илгари наркотикни татиб кўриш таклифидан бошланган ҳаётим мени жар ёқасига олиб келиб қўйган эди. Ёмонликнинг таъсирига тушиб қолиб, Раббий билан учрашгунимга қадар ўзимни тўхтатишга куч топа олмаган эдим.
Ёмонлик кучлари баъзан очиқчасига, баъзан яширин фаолият кўрсатади. Улар одамни иллат ботқоғига етаклайди, одамзод ҳатто бунинг хавфлилигини англамайди, ёмонлик қалбимизга нозик равишда ёндашади. Буларнинг мақсади битта: охир–оқибатда сизни Худодан узоқлаштириш, ёмон йўлга бошлаб, ҳаётингизни барбод қилишдир. Бундай таъсирнинг яна битта манзараси жинсий алоқада пала–партишликдир. Телевизор экранларида ва кинода бунақа манзаранинг оқими устимизга ёпирилиб келадики, муаммо моҳиятини йўқотади, биз бунда бирон ёмонлик аломатларини кўрмаймиз: ахир, “ҳамма шундай қилади-ку”, деб айтамиз. Аммо бу ёлғон. Бу жуда муҳим масала. Ҳамма шундай қилмайди. Никоҳсиз жинсий алоқа муаммоси ожизлик лаҳзаларида келиб чиқиши мумкин, бунда сиз ҳушёрликни йўқотган бўласиз. Сиз Худо қўйган чегараларни заррача бўлса ҳам бузишга йўл қўймаслигингиз учун, одамлар билан муносабатларда ҳушёр бўлишингиз даркор. Биз бўлғуси умр йўлдошимиз учун ўзимизни пок сақлашимиз керак. Бу мажбуриятни Худонинг Ўзи бизга юклаган. Одам Худонинг хоҳишига қарши жинсий алоқага киришганда, унинг ички олами таназзулга учрай бошлайди, бундай одамнинг ҳаёти учун илоҳий касб–кори кучдан маҳрум бўлади.
Фақат Худонинг ҳузурига кирганимиздагина бунақанги ҳар томонлама салбий таъсирлардан қутула оламиз. Худога ибодат қилиб, Ундан одамларга таъсир қилаётган кучларнинг фарқига бора олиш иқтидорини сўранг. Сиз Худога яқинлашсангиз ва Унинг Каломи билан қуроллансангиз, душман қандай иш юритишини, ҳаётингиздаги энг хавфли зона қаерда эканини У сизга кўрсатади. Худо сизга яхшилик ва ёмонликни фарқлашни, ҳақиқатни билишни ўргатади.
Агар сиз ёмонлик кучлари таъсири остида бўлсангиз, Худо сизга уларни тўхтатиш учун куч ато қилади. У бизга шундай дейди: “Иблисга қаршилик кўрсатинглар, шунда у сизлардан қочади” (Ёқуб 4:7).
МЕН ҚУЙИДАГИ ҲОЛАТЛАРДА ИБОДАТ ҚИЛИШНИ ХОҲЛАЙМАН:
мени қўрқув босганда;
ўзимни айбдор ҳис қилганимда;
Муқаддас Китобни ўқиганимдан кейин;
ёлғиз қолганимда;
доимо (16 – 19 ёшда)
МЕН, АСОСАН, ҚУЙИДАГИЛАР УЧУН ИБОДАТ ҚИЛАМАН:
Ҳаётимда Худонинг хоҳиш–иродасини билишим учун;
Ўгай онам билан муносабатларим яхшиланиши учун;
Отам нажот топиши учун;
Худо мени ёмонликдан асраши учун;
Мен ва оилам соғ-саломат бўлишимиз учун (13–15 ёш).
МЕН ИБОДАТ ҚИЛДИМ, ХУДО ЖАВОБ БЕРДИ: отам инфаркт бўлганда, тирик қолиши учун 25 фоиз имконият қолган эди, холос. Мен ва амакиваччам муттасил ибодат қилдик. Операция муваффақиятли ўтди, отам тирик қолди. Мен Худодан жуда миннатдорман, чунки отам жуда яхши одам, мен уни яхши кўраман ва ниҳоятда ҳурмат қиламан (13 ёш).
Душманга қарши қуролнинг бешта тури
Биз душманга қарши тура олишимиз учун Худо бизга кўплаб қуролларни берган. Улардан бештасини санаб ўтамиз:
1.
Иблис сизнинг ҳаётингизга келганда, ҳар сафар Худонинг каломини айтинг. Сизни васвасалар жалб қила бошлаганини сезганингизда, Худонинг Каломига мурожаат этиб, ундан иқтибослар келтиринг. Масалан, шундай деб айтинг: «Менга куч–қувват берадиган Исо Масиҳнинг мадади билан ҳар нарсани қила оламан» (Филиппиликларга 4:13). Иблис бу сўзларни кўтара олмайди ва сизни тинч қўяди.
2.
3.
4.
5.
Агар мен солиҳ одам бўлсам, нимага душман менга ҳужум қилади?
Нима учун яхши одамлар душман ҳужумидан азоб чекадилар? Жавоб саволнинг ўзида бор: душман сизга ҳужум қилади, чунки сиз яхши одамсиз. Иблис ҳар қандай одамни ҳалок қилишни истайди, айниқса, Худони севадиган ва Унинг йўлларидан юрадиган одамни ҳалок қилиш унга жуда ёқади. Айнан шу сабабдан у сизнинг душманингиздир. Бу душмандан қутулишнинг ягона йўли — иблис томон бўлиш,
Шуни ёдингизда тутингки, сиз Худога қанчалик бағишланган бўлсангиз, иблис сизни шунчалик тез жиловлаб олишга ҳаракат қилади. У сизни иккилантириш учун, йўлдан чалғитиш учун, бошингизни айлантириш учун, айбдорлик ҳиссини сизга сингдириш учун, мағлубиятга, тушкунликка ёки васвасага солиш учун бор имкониятини ишга солади. Гарчи у куч–қудратда Худо билан ўзини тенглаштира олмаса ҳам, у бу ёлғонларни сизга уқтиришда давом этаверади. У ҳаётингиз устидан ўз назоратини ўрнатиш учун, ҳаётингизга киришга ҳаракат қилади. Ҳақиқатни кўра олмаслигингиз учун, кўзларингизни кўр қилишга уринади, сизни Худодан узоқлаштиришга тиришади. Аммо унинг ёлғонларига ишонманг. У ғалаба қозонганига сизни ишонтирмоқчи бўлади, аммо ҳақиқат шундаки, у аллақачон мағлуб бўлган. Сиз ўз ҳаётингизни Худога ишониб топширганингиздаёқ, у ютқизган эди.
Ўз ҳаётингизни сизни кўп Севадиган Зотга ишониб топширинг
Сизни Худодан кўпроқ ҳеч ким яхши кўра олмайди, бундан асло шубҳа қилманг. Дарҳақиқат, Худо сизни севади, сиз ҳақингизда доимо ғамхўрлик қилади, сиз ўз ҳаётингизни бошқа бировга эмас, балки айнан Унга ишониб топширишингизни У хоҳлайди. Гап шундаки, бусиз сиз Худонинг марҳаматига сазовор бўла олмайсиз. Сиз қуйидаги сўзларни айтишингиз керак бўлади: «Эй Худойим, Сен хоҳлаган ҳамма нарсани мен бажараман. Менга Сен таклиф қилган ҳамма нарсага рози бўламан. Сенинг ҳар қандай амрингни адо этаман. Сени мамнун қилишни хоҳлайман, Сен мен учун тайёрлаган ҳаётни яшасам бўлди».
Худога ишониш демак – Уни биринчи ўринга қўйиш ва ҳамма нарсада Унга итоат этиш демакдир. Шунда сизнинг ҳаётингиз ўзгара бошлайди. Сиз Исони Раббим деб тан олганингизда, сизни тана эмас, Руҳ бошқараётганини тасдиқлайсиз. Зотан, Муқаддас Китобда шундай ёзилган: «Худонинг Руҳидан илҳом олаётган ҳеч ким Исони лаънатламайди, шунингдек, ҳеч ким Муқаддас Руҳнинг илҳомисиз Исони Раббим, деб айта олмайди» (1Коринфликларга 12:3). Биз тана нафсига бўйсунмай, Руҳ бошчилигида кун кечирсак, душман ҳужумларини осонликча қайтара оламиз.
Нима учун баъзан «Эй Худойим! Мендан сўраганларингнинг ҳаммасини, Сен истаганларингнинг ҳаммасини бажараман» деб айтиш қийин кечади? Чунки биз ўз нафсимизни қондиришни истаймиз, Худо биздан қимматли бўлган нарсадан воз кечишни сўраб қолади, деб қўрқамиз. Бизга зарар келтирадиган нарсани талаб қилиб қолади, деб ўйлаймиз. Аммо аслида бундай эмас. Агар Худога ҳаётимизни бошқаришига йўл қўйиб берсак, У биз орқали буюк ишлар қилади, биз ўйлаганимиздан ҳам кўра кўпроқ нарсани беради. Худодан, Сенга истаган нарсангни беришимга ёрдам бер, деб илтимос қилинг. Душманга эса истаган нарсасини ҳеч қачон берманг.
МЕНИНГ ХУДОГА ИБОДАТИМ: эй Худойим, бугунги кун учун Сенга шукрона айтаман. Алкоголга, наркотик моддаларга ва жинсий алоқага тўғри муносабатда бўла олайин. Бу дунёнинг васвасаларига қарши туриш жуда қийин. Мактабдош дўстларимга ҳам ёрдам бер (13 ёш).
Ибодатнинг кучи
Эй Раббим, Сен менинг душманларим устидан ғалаба қозонишим учун хочда ўлиб, ўликдан тирилдинг. Иблис устидан ҳокимиятни менга берганинг учун Сенга шукрона айтаман (Луқо 10:19). Мен Муқаддас Руҳнинг кучи билан иблис найрангларига қарши тура оламан, берган ҳокимиятинг билан уни қочиртираман. Шунинг учун сенга шукрлар айтаман, эй Худойим (Ёқуб 4:7).
Душман менга (қайси соҳада зарарли таъсир ҳис қилаётган бўлсангиз ўша соҳани айтинг) томондан қаттиқ ҳужум қилаётганини ҳис қиляпман. Унинг бу ҳужумига қарши тура олишим учун менга куч ато қил, унинг таъсиридан чиқишим учун нима қилишим лозимлигини менга кўрсат. Агар бу муаммо ҳақида биронта одам билан гаплашишим керак бўлса, менга ишончли, яхши маслаҳат бера оладиган одамни Ўзинг кўрсат. Мен ўз ҳаётимни Сенга топширяпман, Сендан сўрайман: менинг фикрларимни, руҳим ва жонимни Ўзинг бошқар. Ҳаётимнинг Соҳиби Ўзингсан. Менга тана нафси бўйича эмас, балки Руҳ бўйича яшашни ўргат, токи мен иллатларим таъсиридан халос бўлайин.
Худойим, биламан, душмандан қўрқишим керак эмас (Қонунлар 20:3). Душман менга ўз хоҳиш–иродасини бажартиришга уринса ҳам, унга қарши туришга Сен менга куч ато қиляпсан. Душман тузоғига тушиб қолишимга йўл қўймаяпсан (2Тимўтий 2:26). Бунинг учун Сенга шукрлар айтаман. Мени иблисдан халос қилганинг учун ҳам Сенга шукр айтаман (Забур 17:18). Душман мени барбод қила олмагани учун, Сенда қатъий турганим учун, Сенга ҳамду санолар айтаман. Исо номи билан ибодат қиламан.
Сўзнинг қудрати
«Раббимиз Исо садоқатлидир. У сизларни кучга тўлдириб, ёвуз шайтондан ҳимоя қилади» (2Салоникаликларга 3:3).
«Тақводорлар ёлворади, Эгамиз эшитади,
Барча балолардан уларни Эгамиз қутқаради» (Забур 33:18).
«Шу сабабдан Худонинг қурол–аслаҳалари билан қуролланинг, деб айтяпман. Шунда ёвузликка тўла кунларда маҳкам тура оласиз, қуролланиб тайёр турган бўласиз. Жангга тайёрланинглар. Белингизга ҳақиқат камарини тақинглар, кўксингизга солиҳлик совутини кийинглар, тинчлик Хушхабарини ёйиш учун оёғингизга илдамлик пойабзалини кийинглар. Буларга қўшиб, имон қалқонини қўлга олинглар. Шу қалқон билан ёвуз шайтоннинг ҳамма алангали ўқларини кучдан қолдирасизлар. Шунингдек, нажот дубулғасини кийинглар, Руҳ берадиган, Худонинг каломи бўлган қилични кўтаринглар. Ҳар қандай шароитда Муқаддас Руҳга таяниб дуо–ибодат қилинглар. Ибодатда ҳушёр ва саботли бўлиб, Худонинг барча азизлари учун илтижо қилинглар» (Эфесликларга 6:13–18).
Ибодат мавзусида бундан кейинги ўйлар
1. Дунёнинг қайси салбий ҳодисалари сизга кўпроқ таъсир қилади? Сиз улардан қандай қутула оласиз?
2. Ҳозирги пайтда, ўзингизнинг фикрингизча, дунёнинг қайси салбий таъсирларга дучор бўлгансиз? Ибодат қилиб, Худодан: “Бу таъсирларга қарши тура олишим учун менга куч бер”, деб сўранг, Ибодат матнини ёзинг (масалан: «Эй Худойим, мен интернетга кирганимда ёмон саҳифаларни кўргим келади. Менга донолик бер, ёмон жойларни ва ёмон одамларни фарқлашимга ўргат, уларга эргашмайин. Ўзинг мени асрагин»).
3. Агар сиз душманнинг тузоғига тушиб қолган бўлсангиз, ибодат қилинг. Худодан, мени бу тузоқдан тамомила халос қилгин, деб сўранг. Ибодатингиз матнини ёзинг. Агар сиз бундай тузоққа тушмаган бўлсангиз, Худодан, мени Ўз паноҳингда асра, васвасалардан узоқ туришимга ёрдам бер, деб сўранг.
6-боб. Эй Худойим, ўз фикрларимни бошқаришга мени ўргат
Сизни ҳоли–жонингизга қўймайдиган нохуш фикрлар бўлганми? Ёлғизлик, умидсизлик гирдобига чулғайдиган ғамгин фикрлар сизда ҳеч пайдо бўладими? Ёки ҳеч қаёққа боргингиз келмайдиган, ҳеч ким билан кўришишни истамайдиган пайтларингиз бўладими? Менда олдин бўлган.
Вақти–вақти билан аксарият одамлар шундай ҳолатга тушиб қоладилар, айрим одамларга эса бундай фикрлар доимий равишда келади. Душман калламизга ўшандай фикрларни бериб, ўй–хаёлларимизни тамомила банд қилишни истайди. Худо эса бундан асло мамнун бўлмайди. Унинг бизга бўлган режаси умуман бошқача.
Илгари калламга келган ҳамма фикрлар менга тўғри бўлиб туюларди. Мен тушкунликка тушганимда, буни нормал ҳолат, буни мен ўзгартира олмайман, деб ҳисоблардим. Аммо мен адашган эканман, чунки ёлғонга ишониб юрган эканман.
Баъзан ёмон кайфиятнинг сабаби бўлади, бундай ҳолларда салбий ҳис–туйғуларингизни аниқ ифода эта оласиз, уларнинг сабабини аниқ кўрасиз. Айрим ҳолларда эса салбий ҳис–туйғуларга сабаб бўлмаса–да, ўзингизни ёмон ҳис қиласиз, аммо бу нима сабабдан юз бераётганини асло тушунмайсиз. Ўша ҳис–туйғуларга қаршилик кўрсата олмайсиз. Бундай ҳолатда ҳеч шубҳасиз айтишимиз мумкинки, душманингиз сизни ёлғонга ишонтирмоқчи.
Ўзингизни бошқаришга ўрганинг
Айрим фикрларни тўхтатиш кераклигини тушунасизми? Ҳа, айнан шундай. Сиз ўз тафаккурингизни назорат қилишга ўрганишингиз зарур. Душманга муваффақиятли равишда қарши туриш учун, идрокингизни бошқаришни ўрганишингиз керак. Муқаддас Китоб айтадики, биз «ҳар қандай ўй–хаёлни Масиҳга бўйсундириб, асир қиламиз» (2Коринфликларга 10:5). Мен энди имонга келган пайтимда ўзим учун буюк кашфиёт қилган эдим: калламга келган ҳар қандай ўй–хаёлни қабул қилишим, ҳар қандай фикрга рози бўлишим керак эмас экан. Фикрларимга қулоқ солиш–солмасликни ўзим танлай олар эканман. Бу ажойиб эмасми?!
Кўпчилик жиноятчиларнинг айтишларича, улар жиноят қилишга буйруқ берадиган овозни калласида эшитганлар, сўнг ўша буйруқни бажарганлар. Агар одам калласида жаранглаган овозни фарқлай олмаса, у душманнинг овозини аниқлай олмайди. Душманнинг овози эса моҳир ёлғончи сифатида ҳар биримизга келади, қулоқларимизга ёлғонни гапира бошлайди. Аммо биз бу ёлғонни қайтариш учун доимо тайёр бўлишимиз лозим. Бу ёлғон бизнинг қулоқларимизга келиши биланоқ, уни фош қилиб ташлашимиз керак, токи адашмайлик, уни ҳақиқат сифатида қабул қилмайлик, ўзимизга оғир кўнгилсизликлар орттириб олмайлик.ҳу
Ўсмирлик даврининг энг қийин хусусиятларидан бири шундан иборатки, ўсмирнинг ақли турли–туман фикрлар, ҳиссиётлар билан тўлиб–тошиб ётади. Ўсмир бўлсангиз, юз бераётган ҳамма воқеаларни жиддий равишда бошдан кечирасиз, ҳаммасини юрагингизга яқин оласиз. Гарчи бунинг бирон ёмон томони бўлмаса ҳам, ҳаётингизнинг бу даврида сизни изтиробга соладиган фикрлар ва туйғулар бир томондан иккинчи томонга сизни улоқтираверади. Бир пайтнинг ўзида таърифга сиғмайдиган бахтиёрликдан ва ҳаяжондан қаттиқ умидсизликка ва тушкунликка тушиб қоласиз. Бугунги жўшқин ҳаяжон ва хавотир ўрнини эртага ҳамма нарсага нисбатан тамомила бефарқлик ва лоқайдлик эгаллайди.
Эҳтимол, сиз фикрларингизни ва ҳиссиётларингизни ўзингиз истаганингиздай, чуқур ифодала олмаётгандирсиз. Ёки, кимдир ҳис–туйғулармни пайқаб қолади, деб қўрқаётгандирсиз. Ҳақиқатан, сизнинг фикрларингиз ва ҳиссиётларингиз шунчалик мураккаб бўладики, сиз ҳатто уларни тушуна олмайсиз ва улар ҳақида гапира олмайсиз. Сиз уларнинг моҳиятини охиригача тушуниб етмайсиз. Бу эмоциялар ичингизда йиғилиб, портлашга тайёр вулқонга айланади (бу ҳақда 13-бобда батафсил ёзилган). Душман ҳаётингизнинг бу вазиятини назорат қилишга интилади ва сизнинг эҳтиросли табиатингиздан ўз манфаатлари йўлида фойдаланмоқчи бўлади: у сизда ғазаб қўзғатади, ўзингизга ёки бошқаларга зарар келтиришингиз учун сизни тушкунликка туширади. Сизга хос бўлган ғаройиб ёшлик жўшқинлигидан душман қурол сифатида фойдаланиб, уни сизга ва яқинларингизга қарши ишлатади. Сиз душманингизнинг ёлғонларига ишонишга рози бўлганингизда ана шулар юз беради.
МЕН ҚУЙИДАГИ ҲОЛАТЛАРДА БОШҚАЛАР УЧУН ИБОДАТ ҚИЛАМАН:
Улар ҳаётида мўъжизага муҳтож бўлганларида;
Уларни мактаб коридорида кўрганимда;
Номаъқул хулқ–атворлари оқибатида кўнгилсизликларга дуч келганларида;
Улар умиддан маҳрум бўлганларида;
Уларни жамоатга таклиф қилишни истаганимда (16–19 ёшда).
МЕН ХУДОНИ ШУНДАЙ ТАСАВВУР ҚИЛАМАН:
ўзимнинг Устозим;
ибодатларимга жавоб берадиган Зот;
менинг Юпатувчим;
Шифокорим;
Мададкорим (16–19 ёшда). Так как предложение было разделено на несколько пунктов, слово “сифатида” не нужно, я это слово удалила.
Биз ишонадиган ёлғон
Айрим фикрлар сизнинг каллангизга, худди эски пластинка ўйнагандай, қайта-қайта келаверганми? Ёки бирон фикр сизнинг танангизда қандайдир жисмоний сезгини, масалан, юрак оғриғини, қориннинг пастки қисмида ғалати нохуш ҳолатни, томоқ қуруқшашини, оёқ ва қўлларнинг ҳолсизланишини, асабийлашишни ёки қўрқувни, хавотирни, кўз ёшларини, қоннинг юзга ёки бўйинга кескин уришини ёки юрак уришига таъсирини келтириб чиқарганми? Каллангизга қуйидагиларга ўхшаган фикрлар келадими: “Хўш, нима бўлибди, агарда...”, “Балкондан сакрасам-чи?”, “Машинамни ана шу деворга олиб келиб урсам–чи?”, “Агар ота–онам оламдан ўтса, нима бўлади?”, “Агар ҳеч қачон омадим юришмаса, нима бўлади?”
Сизда “Агарда... эди” тоифасидаги ғамгин фикрлар бўладими? Масалан, “Агарда шуни қилмаганимда эди...”, “Агар мен ўша ерда бўлганимда, бу ҳодиса юз бермаган бўлармиди?”, “Агар ўша одамга шу сўзларни айтмаганимда эди”.
Виждон азобига ўхшаш фикрлар сизда бўлиб турадими? Масалан, “Мен жуда омадсизман”, “Ҳеч омадим келмайди”, “Қанчалик ҳаракат қилмайин, менда ҳеч қандай яхши томонга ўзгариш кўринмаяпти”, “Мен ҳеч кимга ёқмайман” каби.
Агар шунга ўхшаш фикрлар қачонлардир сизни безовта қилса, билингки, бу фикрлар Худодан эмас. Худо ҳеч қачон бундай гапларни сизга айтмайди, бу каби фикрларни бермайди. Бу иблиснинг сўзлари, у руҳиятингиз ва идрокингиз устидан назорат ўрнатишга ҳаракат қилмоқда.
Афсуски, ҳеч қим ҳаётидаги қийин даврларни четлаб ўтолмайди. Аммо кўпинча биз беҳудага азоб тортиб, ўзимизни қийнаймиз, чунки душманнинг ёлғонларига ишонамиз, ўзимизга ва ҳаётимизда рўй берган вазиятларга унинг ёлғони орқали қараймиз. Душманнинг сўзларини ҳақиқат деб қабул қиламиз, ваҳоланки, у бизни ҳалок қилмоқчи. Унинг ёлғонига ишонганимиз учун қалбимизга қўрқув, тушкунлик, ёлғизлик, ожизлик, ғазаб, шубҳа, талвасага тушиш, ҳақорат, саросималик каби салбий туйғулар ўрнашиб олади. Аммо сизга яхши бир хабар улашай: бу ёлғонларнинг ҳаммасини ибодат, Муқаддас Китобдаги ҳақиқат ва Худога ҳамду сано айтиш орқали йўқ қилса бўлади.
Менга ишонинг, душман биринчи навбатда Худонинг Каломини сиздан ўғирламоқчи бўлади. У бу мақсадига етишиш учун одатда сизда
Душман яна сизда Худонинг севгисига нисбатан шубҳа уйғотади. У сизга шундай фикрлар беради: «Аслида сен Худо учун муҳим эмассан», «Агар Худо ҳақиқатан ҳам сени севганда эди, У сендан ҳеч нарсани аямаган бўларди». Сиз Худонинг Каломидан шубҳалана бошлаганингизда ёки Каломга зид иш тутганингизда, билингки, сиз душман ўқларининг ҳужуми остидасиз. Қуйидагиларни ёдингизда тутинг: «Шундай йўл борки, инсонга тўғри бўлиб кўринади, аммо охири ўлимга олиб боради» (Ҳикматлар 14:12). Айрим фикрлар сизга тўғри бўлиб кўриниши мумкин, аммо уларни Худонинг каломи билан солиштирганингизда, ҳамма ёлғон юзага чиқади.
Ёлғон – иблиснинг севимли қуроли. Исо айтган эди: «азалданоқ иблис қотил эди. У ҳеч қачон ҳақиқат тарафдори бўлмаган, чунки унда ҳақиқат йўқ. У ёлғон сўзлаганда, ўзига хос сўзлайди. Чунки у ёлғончи, ёлғоннинг отасидир» (Юҳанно 8:44). Ёлғон иблис кучининг ягона манбаидир, унинг асосий мақсади – сизни ўз ёлғонларига ишонтиришдир. Аммо сиз унга ишонишдан бош тортсангиз, у сизнинг ҳаётингизга таъсир эта олмайди.
МЕН АСОСАН ҚУЙИДАГИЛАР УЧУН ИБОДАТ ҚИЛАМАН:
донолик учун;
ҳақиқатда мустаҳкам туришим учун;
ёрдам учун;
уй ҳайвонларим учун;
дўстларим учун (13–15 ёш).
МЕН ИБОДАТ ҚИЛГАН ЭДИМ, ХУДО ЖАВОБ БЕРДИ: ўзим билан ўзим овора бўлиб қолмай, дўстлар орттиришга Худодан жасорат сўраган эдим. Худо менга ажойиб дўстларни берди, улар имонда мустаҳкам туришади, чин дилдан, очиқ гаплаша олишади (16 ёш).
Фикрларингизни эҳтиёткорлик билан танланг
Сиз телевизион каналларини танлаганингиз сингари, эшитган ахборотга ҳам ниҳоятда эътиборли бўлинг, ҳаммасини ҳам қабул қилаверманг, уларни саралаб танланг. Муқаддас Китоб амрларига итоат этсангиз, ҳар бир фикрингизни асир қила оласиз (2 Коринфликларга 10:5) ва «фикр–зикрингиз Исо Масиҳникидай бўлиш»ига (Филиппиликларга 2:5) эришасиз. Акс ҳолда, иблиснинг тўрларига илинишингизга имкониятни кенгайтириб берасиз ва ҳаётингизни унинг қўлларига топшириб қўясиз.
Ҳар бир гуноҳ инсоннинг онгида бошланади. «Чунки ичдан, яъни инсон қалбидан ёмон фикрлар, зино, ўғирлик, қотиллик, фаҳш, очкўзлик, фосиқлик, маккорлик, шаҳват, ҳасад, туҳмат, манманлик ва нодонлик чиқади» (Марк 7:21–22).
Агар биз фикрларимизни бошқаришга ўрганмасак, бу иш билан иблис шуғулланади. Шу сабабдан сиз ахборот оладиган манбани — қайси телевизион томошасини кўрасиз, қандай китобларни ўқийсиз, қайси журналларни қўлингизга оласиз — диққат билан танлаб олишингиз керак. Қандай мусиқани, қандай радио эшиттиришни, қайси компакт дискларни эшитасиз — буларни ҳам танлашингиз лозим. Булар онгингизни олижаноб фикрлар билан тўлдирадими, руҳингизни озиқлантирадими, руҳингизга хурсандчилик олиб келиб, фикрларингизни ойдинлаштирадими, ўзингиз ҳақингизда, ҳаётингиз ҳақида яхши фикрлар олиб келадими, сизга осойишталик бағишлайдими? Ёки улар сизга умидсизлик олиб келадими, руҳингизда бўшлиқ ҳосил қиладими, ўзингиз ва ҳаётингиз ҳақида хавотирлик, қўрқув ва ёмон фикрлар олиб келадими? «Ахир, Худо тартибсизлик Худоси эмас, балки тинчлик Худосидир. Барча жамоатларда, Худонинг азиз халқи орасида бу намоён бўлиб турибди» (1Коринфликларга 14:33). Онгингизни Худони шарафлайдиган билим билан тўлдиринг: Муқаддас Китобни, Худога манзур бўлган бошқа китоб ва журналларни ўқинг, таҳсинга сазовор мусиқани эшитинг. Иблисга заррача ўрин берманг.
Фикрларингиз қаердан келиб чиққанини – иблисдан келганми ёки Худодан келганми – билишингиз учун ўзингизга шундай савол беринг: «Мен шундай фикрларни
Салбий ёки эзадиган фикрлардан воз кечиш – иблисга қарши ҳарбий ҳаракатнинг муҳим бир қисми. Биласизми, қанчадан–қанча одамлар буни қила олишлари мумкин эди, аммо қилмаган эдилар? Муқаддас Китоб бизни эски ўзлигимиздан воз кечиб, “янгичасига фикр–зикр қилиш”га даъват қилади. Келинг, Худо бизга тўғри йўлини кўрсатишга имкон берайлик (Эфесликларга 4:22–24).
Сизнинг фикрларингизда тартибсизлик ва тушкунлик ҳукмрон бўлмаслиги керак. Ҳақиқатга қарши хатти–ҳаракат қилишга ундовчи овозга қулоқ солманг. Сиз қуйидаги амрни билишингиз зарур: «Шундай экан, Раббимиз Исонинг номидан қатъий тайинлаб, сизларга айтаман: энди беҳуда ўй–хаёлларга берилган Худосиз одамлардай яшаманглар. Уларнинг онглари зулматга ботиб қолган, Худо берадиган янги ҳаётга бегонадирлар, чунки улар бағритош бўлиб, жаҳолатда қолганлар» (Эфесликларга 4:17–18). Сиз аниқ, ойдин ва тўғри фикрлай оласиз. Тўғри танлов қилинг: ижобий фикрларни афзал кўринг, салбийларини рад қилинг.
Душман сизни қуйидагиларга ишонтирмоқчи бўлади: “Келажагингдан умид йўқ, сен омадсизсан, ҳаётда ҳеч қандай мақсадинг йўқ, сенда қобилият, истеъдод деган нарсанинг ўзи йўқ ва ҳоказо”. Аммо билингки, Худо бу масалада тамомила аксини гапиради. Худонинг Каломини ўқиш – ўз фикрингизни бошқариш қобилиятига биринчи қадамдир. Айтайлик, каллангизга шундай фикр келади: “Худо сенга ғамхўрлик қилмайди, шунинг учун ибодатларингга жавоб бермайди”. Сиз дарров бунинг ёлғонлигини биласиз. Чунки Худо Ўз Каломида айтади: “Агар сиз Мен билан алоқада бўлиб, сўзларимни қалбингизга жо қилсангизлар, истаганингизни сўранглар, сизга берилади” (Юҳанно 15:7). Худонинг сўзлари билан ақлингизни тўлдирганингиздан кейин, сиз ҳеч қачон адашмайсиз.
МЕНИНГ ХУДОГА ИБОДАТИМ: Эй Худойим, баъзан ўзимни кераксиздай ҳис қиламан, гўёки атрофимдаги одамларнинг ҳаммаси менга бефарқдай туюлади. Сендан илтимос: мени хотиржам қил, бу нотўғри эканлигини менга кўрсат (14 ёш).
Ибодатнинг кучи
Худойим, онгимни текшир, агар фикрларимда ҳақиқат ўрнини ёлғон эгаллаган бўлса менга кўрсат. Сенга шон–шуҳрат келтирмайдиган бемаъни фикрларга эга бўлишни истамайман (Римликларга 1:21). Ўз фикрларим бўйича яшашни истамайман (Ишаё 65:12). Ўз ақлимни назорат қила олишим учун ҳар қандай фикрни асир қилишни менга ўргат.
Сенинг Каломинг «хаёлу юракнинг ниятларини фош этади» (Ибронийларга 4:12). Сенинг Каломингни ўқиганимда, менинг юрагимга гапир, онгимдаги ҳар бир нотўғри фикрни фош қил. Сенинг сўзларинг менинг онгимда шунчалик мустаҳкам ўрнашсинки, душманнинг ёлғонларини дарров билиб олай. Ҳақиқат Руҳи, мени ҳар қандай ёлғондан асрасин. Сен менга “Мен сизларга... шайтоннинг бутун куч–қудратини оёқ ости қилиш ҳокимиятини берганман” (Луқо 10:19) дегансан. Шунинг учун мен ҳар қандай ёлғонни эшитишдан бош тортаман. Фикрларимдаги ҳар қандай чалкашликларни рад қиламан, чунки Сен, эй Худойим, менга равшан ақл бергансан.
Менда “Масиҳнинг фикри-зикри” (1Коринфликларга 2:16) борлиги учун Сенга миннатдорчилик билдираман. Мен Сендай фикр қилишни истайман. Онгимдаги барча нотўғри фикрларни, телевизион кўрсатувлар, интернет, китоблар, журналлар, фильмлар, мусиқа орқали кириб келган хато фикрларни, бир сўз билан айтганда, Сенинг Каломингга зид келадиган ҳамма нарсаларни менга кўрсат. Буларнинг ҳаммасини рад қилишимга, ақлимни Сени шарафлайдиган фикрлар, сўзлар, мусиқа ва образлар билан тўлдиришимга ёрдам бер. Менга фақат “ҳақиқий, шарафли, тўғри, пок, ёқимли, таҳсинга сазовор нарсалар... олқишга лойиқ, аъло нарсалар”(Филиппиликларга 4:8) ҳақида ўйлашга ўргат. Сен менга инъом қилган “ақли расолик”ка суянаман (2Тимўтий 1:7). Исо номи билан ибодат қиламан.
Сўзнинг қудрати
«Бу дунёга мослашманглар, фикр–зикрингизни янгилаб, тубдан ўзгаринглар. Шунда Худонинг иродасини тушуна оладиган бўласиз, яъни нима яхши, Худога манзур ва мукаммал эканлигини била оладиган бўласиз» (Римликларга 12:2).
«Биз инсон бўлиб, бу дунёда яшасак ҳам, башарий куч билан жанг қилмаймиз. Бизнинг қурол–аслаҳаларимиз башарий манфаат учун эмас, балки илоҳий манфаат учун ишлатилади. Бизнинг қурол–аслаҳаларимиз бу дунёнинг қурол–аслаҳаларидай эмас. Худонинг қудрати билан бу қурол–аслаҳаларимиз қалъадай мустаҳкам бўлган инсоний ўй–хаёлларни ҳамда қуруқ сафсаталарни йўқ қилишга қодир. Худони таниб–билишга тўсқинлик қилаётган такаббурона дунёқарашга биз барҳам берамиз. Ҳар қандай ўй–хаёлни Масиҳга бўйсундириб, асир қиламиз» (2 Коринфликларга 10:3–5).
«Эй Эгамиз, Сенга ишониб,
Фикри–зикри Сендан узилмайдиганга
Ўзинг комил тинчлик ато қиласан» (Ишаё 26:3).
Ибодат мавзусида бундан кейинги ўйлар
1. Ўзингизда салбий ва хижолатга соладиган фикрларни сезяпсизми? Худога ибодат қилинг, Худодан: “Менга фикрларимни бошқаришга ўргат, ақлимни салбий фикрлардан тозала”, деб сўранг. Ибодат матнини ёзинг.
2. Худодан бўлмаган баъзи фикрлар мени ўтмишда таъқиб қилган эди. Душмандан келган ўтмишдаги айрим фикрларингизни ёзинг.
3. Худога ибодат қилинг. Ибодатда Худога сизни қандай фикрлар безовта қилганини ёки қилаётганини айтиб беринг. Ўша ёмон фикрлар ҳаётингизга қандай салбий таъсир кўрсатганини айтинг. (Мисол учун: «Худойим, ўзимни ўлдириш ҳақидаги фикрлар мени қийнаб юборди», ёки «Омадсизлигим ҳақидаги оғир фикрлар мени таъқиб қиляпти».)
7-боб. Худойим, Сенинг Каломингни тушунишга мени ўргат
Сизнинг ақлингиз ва танангиз ҳар куни озиқланишга муҳтож. Худди шу сингари, руҳингиз ва жонингиз ҳам ҳар куни озуқага муҳтожлиги сизга маълумми? Руҳингиз ва жонингизни озиқлантирадиган овқат бу Худонинг Каломидир. Агар овқатни истеъмол қилмасангиз, ақлингиз ва танангиз озуқадан маҳрум бўлгани сингари, Худонинг Каломини ўқимасангиз, руҳингиз ва жонингиз озиқсиз қолади. Агар руҳингизни ва жонингизни озиқлантирмасангиз, ҳаётда муваффақият қозона олмайсиз.
Мен имонга келмасимдан олдин, Муқаддас Китобдан айрим парчаларни ўқиган эдим, аммо уларни лозим даражада тушуна олмагандим. Мен учун улар жонсиз сатрлар бўлиб қолаверарди. Мен Худо билан учрашганимдан кейин, ҳаммаси ўзгарди. Мен Худонинг Каломини чуқурроқ тушуна бошладим, руҳим ўсаётганини, ақлим равшанлашаётганини ҳис қилардим. Муқаддас Китобни ҳар сафар ўқиганимда, Худони яхшироқ билиб борардим, Унга бўлган имоним ўсаверди. Мен ғамгин ҳолатга тушганимда ё қўрққанимда, ёки хавотирланганимда, Муқаддас Китобга мурожаат этардим, шунда бу салбий туйғулар хиралашиб, ўрнига тинчлик, умид ва шодлик келарди. Тез орада шуни тушундимки, Худонинг Кааломидан ҳеч бўлмаса бирон парчани ўқимасдан, бир кун ҳам яшай олмас эканман.
Агар Худонинг Каломи жонимиз учун озиқ бўлса, демак, биз усиз яшай олмаймиз. Исо Муқаддас Битикдан қуйидаги сатрларни иқтибос қилиб келтирган эди: «Инсон фақат нон билан эмас, балки Худонинг оғзидан чиққан ҳар бир сўз билан яшайди» (Матто 4:4). Бундан шу нарса келиб чиқадики, оддий овқат бизни тўйдирмайди, чунки инсон қалбидаги бўшлиқни руҳий озуқадан бошқа ҳеч нарса тўлдира олмайди. Агар биз Худонинг Каломидан доимо озиқланиб турмасак, оч қоламиз ва руҳан силламиз қурийди.
Худонинг Каломини ҳар куни ўқисангиз, ҳаётингизда катта ўзгаришлардан ҳайратга тушасиз. Кўп ўқиш шарт эмас, битта парчани ўқисангиз ҳам, шунинг ўзи кифоя. Ҳеч ўқимагандан кўра, бу яхшироқдир. Шунинг учун Худога ибодат қилинг: “Муқаддас Китобни ўқишим учун вақт топишимга ёрдам бер, ўқиганларимни тўғри тушунишимга ёрдам бер”, деб сўранг. Яна, Худонинг Сўзи юрагингизда ўрнашиб қолиши учун, унинг ижобий таъсири сусаймаслиги учун ҳам сўранг. Муқаддас Китобда шундай дейилади: «Шу сабабдан биз бутун эътиборимизни эшитганларимизга қаратишимиз керак. Шунда ҳақиқатан оғиб кетмаймиз» (Ибронийлар 2:1). Булар учун ибодат қилиш жуда муҳим, чунки бизнинг хотирамиз қисқа, аммо биз ўзимиз ҳам буни англай олмаймиз.
МЕН ҚУЙИДАГИ ҲОЛАТЛАРДА ИБОДАТ ҚИЛИШГА ҚИЙНАЛАМАН:
Ибодатни бошлаб олишга қийналаман;
Жавобларни кутишга сабр–тоқатим етмайди;
Қалбимдан самимий ибодат қилиб, асл эҳтиёжларимни айтишга қийналаман;
Ҳар куни ибодат қилиш учун ўзимни мажбурлашим керак;
Хуллас, ибодат билан боғлиқ ҳамма нарса мен учун қийин (16–19 ёш).
Каломни ижро этиш
Муқаддас Китобни ҳар сафар ўқиганингизда, ўзингиз учун янги ниманидир билиб оласиз. Агарда сиз бирор парчани илгари кўп марта ўқиган бўлсангиз ҳам, бари–бир ўзингиз учун янгилик топасиз. Худони қанчадан бери билишингиз аҳамиятли эмас — Унинг Каломида сиз ҳар доим ўзингиз учун фойдали нарсани кашф этасиз. Сизга маълум бўлган ҳақиқатнинг янги қирралари ёки мутлақо номаълум томони очилади. Ҳар қандай ҳолатда ҳам ҳақиқатни шунчаки билишингиз етарли эмас, ҳақиқатга итоат қилиш зарур. Худо бизга айтади: «Худонинг каломига риоя қилинглар! Каломни эшитсам бас, деб ўз–ўзингизни алдаманглар. Каломни тинглаб, амалда риоя қилмаган одам ўз юзини кўзгуда кўрган кишига ўхшайди. У ўзига қаради–ю, кетди ва ўша заҳоти ўзининг қандай эканлигини унутиб юборди» (Ёқуб 1:22–24).
Бу дегани – агар биз Муқаддас Китобни ўқисак–у, аммо уни ижро қилмасак, нафақат Каломни унутиб юборамиз, балки Худонинг ҳузурида эканимизни ҳам эсимиздан чиқариб қўямиз. Ҳаворий Ёқубнинг айтишича, агар биз Худонинг Каломига қатъий амал қилсак, Худо бизга барака беради (Ёқуб 1:25). Бу – Худонинг буюк ваъдасидир. Муқаддас Каломни ўқиганингизда Худодан: “Ҳаётимда Каломингни татбиқ қилишни менга ўргат. Каломинг бўйича яшашни менга ўргат”, деб сўранг. Сўнг Худонинг Каломини амалда қўлланг, шу орқалигина сиз Каломни тушунганингизни ва унга ишонганингизни исботлайсиз.
Каломни эшитиш мумкин, Каломни ўқиш мумкин ва ҳатто Каломдан таълим бериш мумкин, аммо шунда ҳам инсон ўзгармаслиги мумкин. Илойим, биз билан ҳеч қачон бундай бўлмасин. Гарчи Худонинг Сўзи бизга таълим берса ҳам, бизни ишонтирса ҳам, бизни огоҳлантирса ҳам, юракларимизга нур олиб келса ҳам, биз албатта унга амал қилишимиз керак. Муқаддас Китобни ўқиганингизда Худодан: “Каломинг орқали юрагимга гапир, амрларингни амалда ишлатишга ёрдам бер”, деб сўранг.
МЕН ҚУЙИДАГИ ВАЗИЯТЛАРДА ИБОДАТ ҚИЛИШНИ ХОҲЛАЙМАН:
ёлғиз қолганимда ва саросимага тушганимда;
эрталаб уйқудан уйғонганимда;
хонам қоронғу бўлиб, ёлғиз ўзим ётганимда; ё это надо удалить
ёрдамга муҳтож бўлганимда;
ғамгин, умидсиз ва хафа ҳолатда бўлганимда (16–19 ёш).
Худонинг Каломини ўқиш учун ўнта сабаб
Кўп одамлар Худонинг Каломини ўқишга қийналадилар. Агар бу сизга ҳам алоқадор бўлса, ўнта пунктни диққат билан ўқиб чиқинг. Бу пунктларда Каломни ўқишнинг жиддий сабаблари кўрсатилган бўлиб, улар сизга ёрдам беришига ва сизни мустаҳкам қилишига ишонаман.
1.
2.
3.
4.
5.
6.
7.
8.
9.
10.
Хазинани олмоқ
Худонинг Каломи хазинага бой, аммо уларни топиш керак. Ер остидан қазиб олинадиган рангли ва қимматбаҳо металлар сингари, сиз Худонинг Каломидан топадиган хазинани қайта ишланишингиз керак. Шунда уларда яширинган гўзаллик ярқираб кўринади. Ҳар сафар илоҳий ваъда ҳаётингизда амалга ошаётганда, ўша хазина қалбингизда янада покланиб, кўркам бўлади, вужудингизда равшан порлай бошлайди.
Худонинг Каломидаги қимматбаҳо хазиналардан бири – Унинг овозидир. Биз Худонинг Каломини ўқиганимизда ва эшитганимизда, Худо бизга гапиради. Тўғрисини айтганда, биз руҳимизга гапираётган Худонинг овозини фарқлай олмаймиз. Фақатгина Муқаддас Китобни ўқисакгина Унинг овозини таний оламиз. Сиз Худонинг Ўз Каломида гапираётган овозини қанча кўп эшитсангиз, кундалик ҳаётда ҳам сизга гапираётган ўша овозни яхшироқ биласиз. Худонинг овозини яхши билганингиз сари, алданиш эҳтимоли сизда шунча кам бўлади.
Худонинг Каломи руҳиятимизга тетиклик киритади, бизга тўғри фикрлашни, ҳаётга тўғри ёндашишни ўргатади. У бизни ёмон фикрлардан халос қилади, ҳаётдан мамнун ва хурсанд бўлишимизга ёрдам беради. У бизга умид бахш этади, ҳаётий йўналишимизни тўғрилайди. Биз учун мустаҳкам замин яратади, ўша замин устига муваффақиятли ҳаёт қура оламиз. Худо ҳар куни сиз билан Муқаддас Китоб саҳифаларида учрашмоқчи, сиз ҳам бу учрашувни кутишингизни У истайди.
Худонинг Каломини ҳар куни ўқиш зарур, акс ҳолда Худо билан яқин муносабат қила олмайсиз, ўз юрагингизни поклай олмайсиз, бошқаларни кечира олмайсиз, тўғри ишлар қила олмайсиз, душманга қаршилик кўрсата олмайсиз, ўз фикрларингизни ҳам бошқара олмайсиз. Сиз бир кунда бир–икки оят ўқишингиз ҳам мумкин, сўнг ўша оятни ичингизда қайта–қайта такрорланг. Шунда оятнинг мазмуни ақлингизга ва юрагингизга етиб боради. Айтайлик, сиз қуйидаги оятни танладингиз: «Менга куч–қувват берадиган Исо Масиҳнинг мадади билан ҳар нарсани қила оламан» (Филиппиликларга 4:13) ва бу оятни кун бўйи такрорладингиз, ҳаётингиз шу куни кескин ўзгаради. Дарвоқе, Худонинг Каломи сизга йўл кўрсатади, усиз манзилингизга етиб бора олмайсиз.
МЕН ИБОДАТ ҚИЛДИМ, ХУДО МЕНГА ЖАВОБ БЕРДИ: мен уч йил давомида, ўзимга ёққан отни сотиб олай, деб ибодат қилган эдим, аммо ўша отни ҳеч сотувга қўйишмади. Ҳозир эса ўзим яхши кўрган отим бор, у биз билан уч йилдан бери яшаяпти, бундан жуда хурсандман (15 ёш).
МЕНИНГ ХУДОГА ИБОДАТИМ: ё Раббий, Сен мен учун жонингни қурбон қилдинг, ўликдан тирилиб, юрагимга кириб келдинг, бунинг учун Сендан ниҳоятда миннатдорман. Менга келажагимни кўрсатганинг учун раҳмат. Ёрдам бер, Сенинг содиқ издошинг бўлай. Каломингга нисбатан қалбимда севги уйғот, токи Сенинг ҳақиқатингни яхши тушуниб олай, кўплаб одамларни Сенга олиб келай (14 ёш).
Ибодатнинг кучи
Эй Худойим, Сенинг Каломинг “қадамларим учун чироқ,
йўлимга нур сочадиган ёруғлик”дир, бундан ниҳоятда миннатдорман (Забур 118:105). Биламан, Сенинг Каломинг менинг руҳим учун озуқа, усиз мен яшай олмайман. Ўқиётганимда уни тўғри тушунишим учун менга ёрдам бер. Унда яширинган хазинани менга кўрсат. Билмаганларимни менга ўргат. Сенга маъқул бўлганларни менга намоён қил. Каломингни ҳар кун ўқишимга ёрдам бер, мен учун муҳим бўлган оятларни эслаб қолишимга ёрдам бер. Каломингни ўқиганимда, мени ўзгартир. Мен Каломингни эшитувчигина бўлиб қолмай, балки уни ижро этувчи бўлишни ҳам истайман. Каломинг бўйича яшашимга менга ёрдам бер. Нотўғри иш қилганимда ҳам, ўша ишларни менга кўрсат.
Сенинг Каломинг юрагимни покласин, нотўғри фикрларимни тўғриласин, номукаммалликларимдан юқори кўтарилишим учун менга умид берсин, деб ибодат қиламан. Каломинг мени мақсадинг томон йўналтирсин, имоним мустаҳкамлансин, менга Сен ҳақингда эслатиб турсин, Сенинг севгингни намоён қилсин.
Эй Худойим, Каломингни ўқиб, Сени чуқурроқ била бошлаганим учун Сенга шукр айтаман. Ҳар сафар Каломингни ўқиганимда, менинг юрагимга мурожаат этадиган овозингни эшитишим учун менга ёрдам бер. Ўзинг мени етакла, йўлингдан оғишимга йўл қўйма. Исо номи билан ибодат қиламан.
Сўзнинг қудрати
«Худонинг каломи жонли ва таъсирли, ҳар қандай дудама қиличдан ўткирроқдир. У жон билан руҳни, бўғинлар билан иликни ажратгудек суқилиб киради. Худонинг каломи хаёлу юракнинг ниятларини фош этади» (Ибронийлар 4:12).
«Гапга тушунадиган яхшилик топади,
Эгамизга умид боғлаган бахтли бўлади» (Ҳикматлар 16:20).
«Шундай инсонлар саодатлидир:
Улар фосиқлар маслаҳатига юрмайди,
Гуноҳкорлар йўлида улар турмайди,
Мазахчилар орасида улар ўтирмайди.
2 Ҳа, улар Эгамизнинг қонунидан завқ олади,
Туну кун таълимотининг мағзини чақади.
3 Ундай инсонлар оқар сув бўйига ўтқазилган
Дарахтларга ўхшайди.
Улар ўз мавсумида мевасини беради,
Барглари асло қуримайди.
Улар неки қилса, омади келади.» (Забур 1:1–3).
Ибодат мавзусида кейинги ўйлар
1. Худонинг Каломини ҳар куни ўқиш менга қийин, чунки:
2. Худонинг Каломини тушунишим қийин, чунки:
3. Мен Муқаддас Китобдаги қуйидаги учта оятни яхши кўраман ва уларни юрагимда сақлаш учун ёд олмоқчиман:
8-боб. Эй Худойим, тенгдошларим таъсиридан халос бўлишимга ёрдам бер
Бир куни радиода илгари ўзим яшаган шаҳар Лос-Анжелосдаги гангстерлар тўдаси билан бўлган суҳбатни эшитиб қолдим. Ўша пайтда шаҳарда жиноятчилик даражаси шунчалик юқори эдики, шаҳарни ваҳимали шафқатсизликнинг тўлқинлари қамраб олган эди: юриб кетаётган автомобиль ойналаридан одамларни отиб кетишарди. Қотиллик қурбонлари тасодифий одамлар эди. Ток–шоуни олиб бораётган бошловчи эндигина ўсмир ёшидан ўтган болалар ва эндигина йигирма ёшга етган йигитчалар билан суҳбат олиб борарди. Уларнинг айтишича, жинотчилар тўдасига қўшилишларига асосий сабаб бирон жамоанинг бир қисми бўлиш истаги эди. Болаларнинг очиқ эътироф этишларича, улар ўз гуруҳларида ҳурмат қозонишлари учун ҳамма нарсага тайёр эканлар. Ҳатто қотилликка ҳам.
Маълум бўлишича, жиноятчилар гуруҳига аъзо бўлишнинг асосий мезони айтилган жойга бориш ва кимнидир ўлдириб келиш экан. Ким бўлишининг аҳамияти йўқ. Қотиллик мутлақо ғайриихтиёрий эди. Қотилликнинг ягона сабаби – ташкилотнинг талабларини охиригача бажаришга розилик билдириш ва унга чексиз садоқатини намойиш қилиш эди. Интервьюда иштирок этаётган ёш йигитларнинг айримлари шуни тан олдиларки, бу иш билан шуғулланиш улар учун жуда жирканчли экан, улар ўз мақсадларига бошқа усуллар билан ҳам етишишлари мумкин экан. Аммо улар бир оиланинг, бир гуруҳнинг чин аъзолари бўлишни шунчалик истар эдиларки, қўйилган ҳамма шартларига рози бўлардилар. Бу самимий суҳбатдан кейин ҳаммамиз қўрқиб қолдик, бундай даҳшатли истиқбол қаршисида ўзимизни мутлақо ҳимоясиз ҳис қилардик.
Тахминан ўша пайтларда бир дўстимиз ўзининг уйи олдида турган экан, унинг ёнига иккита ёш йигит келибди. Айтишларича, воқеа куппа–кундузи юз берибди. Йигитлар аҳоли яшайдиган шинам район кўчалари бўйлаб сайр қилиб юрганларида, улардан биттаси қуролини чиқариб, дўстимизга қарата отибди. Сўнгра иккови ҳам қочиб кетибди. Бу талон–тарож ҳам эмас, олдиндан ўйланган жиноят ҳам эмас эди. Дўстимиз тирик қолди, аммо унинг соғлиғига шунчалик катта зарар етдики, у ўз севган иши билан шуғулланишдан маҳрум бўлиб қолди, аслида у ўз ишининг устаси эди. Унинг соғлиғини тиклаши учун бир неча йил кетди.
Табиийки, интервью иштирокчиларининг ҳаётдаги ягона мақсади жиноятчилар гуруҳининг аъзоси бўлиш эди, холос. Уларнинг кўпчилиги отасиз, кўп ҳолларда онасиз ҳам тарбияланган эдилар. Ишончим комилки, уларнинг ҳар бири агарда оиланинг илиқ бағрини ҳис қилганларида эди, бошқа одамларнинг севгисини ва эътирофини қозонганларида эди, улар ҳеч қачон бундай ҳалокатли йўлга кирмаган бўлардилар.
Бу воқеадан кўриниб турибдики, одамлар бир–бирларига муҳтожлар. Улар биринчи навбатда Худога муҳтожлар. Ҳар бир одам ҳурматга сазовор бўлишни, ўзаро муносабатларда оила муҳитига эга бўлишни, нимагадир ёки кимгадир мансубликни ҳис қилишни истайди. Оилада ўсиб, тарбия топган одам буни тушуниши қийин. Худо бизни оилада туғилиб яшашаш учун яратган, бизнинг ичимизда одамларнинг бирор жамиятига мансубликка табиий эҳтиёж яшайди. Биз яқин одамларимиз орасида ҳурматни ва ўз қадримизни ҳис қила оламиз. Бошқа ёшдаги одамларга қараганда, айниқса ўсмирлар буни янада ўткирроқ ҳис қиладилар. Яхши, соғлом, дўстона муносабатлардан маҳрум бўлган ўсмирлар бошқа муносабатларни қидира бошлайдилар. Оқибатда улар ёмон муҳитга тушиб қоладилар. Жиноятчи тўдалар ана шу тариқа пайдо бўлади.
Тенгдошларининг эътирофини излайдиганларга талаблар
Тўғри, ўсмир ёшда тенгдошларнинг эътирофи катта аҳамиятга эга. Бироқ бошқа одамлар томонидан эътироф этилиш эҳтиёжи бошингизга бало келтириши мумкин. Агар сиз буни тушунмасангиз, бу ёшингизда ҳаётингизга таъсир қилаётган ижтимоий омилларнинг катта ролини англамайсиз. Менимча, ҳеч қайси бир ёшда бу муаммо бунчалик долзарбликка эга эмас.
Мулоқотнинг ёзилмаган қонунлари ўсмирлар муҳитида ниҳоятда қаттиқ бўлгани сабабли, ўсмирлар кўпинча бу қонунни бузган одамга нисбатан ўта муросасизликни намойиш қиладилар. Масалан, ўсмир “мос бўлмаган” кийим кийса ёки “мақсадга номувофиқ” қиёфада бўлса, бу вазият қоидани бузиш ҳисобланади. Қабул қилинган мезонларга бундай номувофиқлик кўпинча “аслзодалар гуруҳи”дан ўша одамни қувиб чиқариш билан якунланади. Агар ўсмир ўзини “қабул қилинган”дай тутмаса, ўша муҳитда “қабул қилинган” истеъдод ва қобилиятга эга бўлмаса, бу ўсмир ҳам уларининг жамиятидан қувғин қилинади. Катталар ҳам шу муаммога дуч келадилар, аммо улар ҳаётда ўз ўринларини топиш эркинлигига эгалар. Ўсмирларда эса бундай эркинлик йўқ. Улар қийин шароитда мослашишга мажбурдирлар.
Тенгдошларнинг эътирофи ўсмир учун ниҳоятда муҳим аҳамиятга эга, бундай эътирофнинг йўқлиги жиддий ҳаётий муаммолар келтириб чиқариши мумкин. Ҳар қандай рад этиш ўсмирнинг қалбини қаттиқ яралаши мумкин, бу ҳолатни эслаш эса унга узоқ вақт азоб бериб юради. Бошқа одамларнинг сизга муносабати ўзингизга ва ўз ҳаётингизга бўлган муносабатга таъсир этади. Агар яқин одамларингиз сизни рад этса, сиз бошқа, шубҳали одамларнинг эътирофини қозонишга ҳаракат қиласиз. Интервью берган ёш тўда аъзолари ҳаётида ҳам шу воқеа содир бўлган эди. Улар тўда йўлбошчиларининг талабларини асло маъқулламаган бўлсалар ҳам, уларнинг эътирофга бўлган эҳтиёжи қалбларидаги яхшилик ва ёмонликни фарқлаш қобилиятини сўндирганди. Одатда, бирон даврага мослашиш, одамларнинг хоҳишини бажариш ва улардан қўрқиш шундай аянчли оқибатларга олиб келади. Агар сиз мақсадингизга эришиш учун ўз принципларингизга зид иш қилишга рози бўлсангиз, бу сизнинг ҳаётингизга жуда ёмон таъсир қилади. Гангстерлар тўдасидаги ёш йигитлар бу ҳодисага, яъни тенгдошларнинг кучли таъсирига ёрқин мисолдир.
Тенгдошларингизнинг босими сизга жуда оғир ботиши ўз–ўзидан тушунарли. Аммо бунинг чораси бор. Шундай восита борки, бу таъсирни сизда тамомила йўқ қила олмаса ҳам, ундан маълум даражада холи бўлишингизга ёрдам беради.
Одамлар томонидан рад этилиш – ниҳоятда оғир кечинма, айниқса, ўсмирлар учун олам жуда тор кўриниб кетади, шу сабабдан унинг ҳолати чорасиздай бўлиб кўринади. Агар сиз мактабда ўрта синфлардан бирида ўқиётган бўлсангиз, мактабда навбатдаги уч йил сизга абадий бўлиб туюлади. Аммо Худо тенгдошларингизнинг тазйиқи ҳаётингизни заҳарлашини ва сизни бахтсиз одамга айлантиришини умуман истамайди. Бу муаммо сизни қийнайверишини Худо истамайди, аксинча, сиз ўша муаммолардан юқори туришингизни истайди. Чунки Худо сизни юксак даражада қадрлайди, сизни жуда ҳам яхши кўради. Агар бу ҳақиқатни билсангиз, ўз ибодатларингиз орқали ҳаётдаги вазиятларни
Ҳаётимизга қачон муаммолар кириб келади? Қачонки биз Худонинг эмас, балки одамларнинг мезонларига мослашишга уринганимизда. Аҳволингиз ўзгариши учун
МЕН АСОСАН ҚУЙИДАГИЛАР УЧУН ИБОДАТ ҚИЛАМАН:
Худони яхши билишим учун;
Худо мени кечириши учун;
ўзаро муносабатларимда поклик бўлиши учун;
онгим янгиланиши учун;
оилам ва дўстларим нажот топиши учун ибодат қиламан
(16 – 19 ёш).
Ҳаётингизнинг устивор қоидалари ўрнатилиши керак
Агар биз ҳаётимизнинг устивор қоидаларини ва қадриятларини аниқ ва равшан тасаввур қилсак, ҳамма муносабатларда ҳаётимиз изга тушиб кетади. Агар буни билмасак, тенгдошларимизнинг таъсири остида қолиб кетамиз. Биз устивор қоидаларни ўзимиз мустақил равишда кашф қила олмаймиз. Балки Худонинг устивор қонунларига таянишимиз лозим. Биз Худонинг Каломини ва Муқаддас Руҳ раҳнамолигини аниқ тушунишимиз керак.
Ҳаётимиздаги иккита муҳим устиворлик бевосита Худонинг Каломидан келиб чиқади. Булар қуйидагилардир:
1–устиворлик: Худони севиш.
2–устиворлик: бошқа одамларни яхши кўриш.
Исо бу устивор амрлар ҳақида, мана, нима деган: «Эгангиз Худони бутун қалбингиз билан, жону дилингиз билан, бутун онгингиз билан севинг. Бу биринчи ва энг буюк амр. Иккинчиси эса шунга ўхшашдир: Ўзгани ўзингизни севгандай севинг» (Матто 22:37–39).
Энг биринчи устивор қоида Худо билан муносабатда бўлиш, У билан вақт ўтказишдир. Худо буни аниқ ва қатъий қилиб шундай ифодалаган эди: «Мендан бошқа худоларга сажда қилманг» (Чиқиш 2063). Бу Худонинг хоҳиш–иродасидир. У Ўзига мутлақ эътиборни талаб қилади. Агар сиз ҳар куни Унинг юзини қидирсангиз, Ундан, ҳаётимда тартиб ўрнат, деб илтимос қилсангиз, У сизнинг илтимосингизни бажаради. Мен ўзимнинг тажрибамда шунга ишонч ҳосил қилган эдимки – эҳтимол, сиз ҳам ишонч ҳосил қилгандирсиз – биз Худони изламаганимизда, У билан вақт ўтказмаганимизда, авваламбор, ҳаётимиз остин–устин бўлиб кетади. Шунда биз эмас, балки вазиятларимиз бизни бошқаради. Ҳаётимизга Худо эмас, атрофимиздаги одамлар таъсир кўрсатади.
Худо – тартиб–интизом Худосидир. Биз коинотни кузатиб, бунга ишонч ҳосил қиламиз: коинотда ўз ҳолича бўлган, тасодифий бирон нарса йўқ. Худонинг принципи шундай: «Ҳаммаси адаб ва тартиб билан қилинсин» (1Коринфликларга 14:40). Биз ибодатда бу ҳақда сўраганимизда, У бизга ёрдам беради. У бизга ҳақиқий қадриятларни кўрсатади, бизни Ўз ҳимояси остига олади. Тенгдошларингизнинг ёмон таъсирига лозим даражада қаршилик кўрсата олишингиз учун булар сизга ниҳоятда зарурдир.
НЕТ МОЛИТВЫ ДЕВОЧКИ ЗА СЕСТРЕНКУ В русском переводе я не нашла молитвы девочки за сестрёнку. Пожалуйста проверьте еще раз где эта молитва находится.
Кимга хизмат қилаётганингизни билинг
Итоаткорлик – юракнинг ҳолатидир. Исо Отаси Худонинг хоҳиш–иродасини бажо этиш учун итоат қилди, ҳатто ўлимга, хочдаги ўлимга ҳам рози бўлди. Шу боис, «фикр–зикрингиз Исо Масиҳникидай бўлиши» (Филиппиликларга 2:5–8) Худога маъқулдир. Бу дегани – биз ҳам Исодай ўлишимиз керак, дегани эмас. Бу дегани – биз ҳаётимизда биринчи ўринга Худонинг хоҳиш–иродасини қўйишимиз керак деганидир. Унинг
Бошқаларга бўйсунинг
Худога итоат этиш билан бир қаторда, Муқаддас Китоб оилада, жамоатда, ҳукуматда сиздан юқори турадиган одамларга нисбатан итоаткорликни талаб қилади. Агар ҳаётингиз ўзингиз учун умидсизликка айланиб кетмаслигини истасангиз, авваламбор, ота–онангизга бўйсунинг. Яна сиз ўқитувчиларингизга, раҳбарингизга, чўпонга ва полициячига итоаткор бўлишингиз шарт. Итоаткорлик бошқа одам қўядиган талабларни ижро этишни билдиради. Аммо бу талаб Худонинг қонунига ёки виждонингизга зид бўлса, уни бажармаслигингиз лозим. Бу юқорида санаб ўтилган ҳамма шахсларга ҳам тегишлидир.
Агар сизнинг устингиздан бошлиқ қилиб қўйилган одам виждонингизга қарши, Худонинг ҳақиқатини бузиб кўрсатадиган қандайдир номаъқул гапларни гапирса ёки ўшанақа ишларни қилса, бундай ишларда иштирок этишдан бош тортишингиз ва ўша одамнинг фосиқлигини фош қилишингиз лозим. Сиз бундай одамнинг хоҳишларини бажаришингиз Худога маъқул эмас. Худонинг Каломини ҳурмат қилмайдиган, атрофдагиларни менсимайдиганлар билан ҳамтовоқ бўлишингиз асло итоаткорликка алоқадор эмас. Бу – боши берк кўчага йўл. Ҳеч қачон бундай иш қилманг.
Сиз, виждонингиз исёнига қарамай, тенгқурларингиз даврасида бирон ёмон иш қилсангиз, билингки, сиз Худога эмас, балки тенгқурларингизга итоат қиляпсиз. Мен жинсий алоқага киришган йигитлар ва қизлар билан гаплашганман: улар жинсий алоқани истаганлари учун эмас, балки рад қилиниш қўрқуви оқибатида қилганлар, чунки бу ишни ҳамма қилади-ку, деб ўйлаганлар. Инсонларга эмас Худога итоаткор бўлинг. Худо қўйган раҳбарларга бўйсунинг, шунда сиз тенгқурларингиз тазйиқи остида таслим бўлмайсиз.
Бошқаларни севинг
Сиз Худога итоат этишдан ва обрўли одамларга бўйсунишдан ташқари, бошқа одамлар билан тўғри ўзаро муносабатлар ўрнатишингиз шарт. Муқаддас Китобда бу борада шундай ёзилган: «Исо Масиҳни иззат–ҳурмат қилганингиз учун бир–бирингизга бўйсунинглар» (Эфесликларга 5:21). Одам ўзини бошқалар олдида итоаткорлик билан тутар экан, у бошқаларни ўзини севгандай севиши керак. Бу дегани — ҳаммага нисбатан мулойим бўлиши шарт, кийиниши ёки бошқа хусусияти билан ажралиб турган одамга нисбатан ҳам қўполлик қилиши керак эмас. Қийналган одамларга нисбатан меҳрибон бўлиши, зулмкорларга, бошқаларни хафа қиладиганларга нисбатан эса қаршилик қўрсатиши керак.
Бу жуда жиддий масала. Рад қилинган одамлар билан қанчалар даҳшатли ҳодисалар юз беради. Кўпинча бу ўлим билан ёки шахснинг тамомила издан чиқиши билан тугайди. Рад қилинган ёш йигитлар мактабда ур–калтак, муштлашишни бошлаб, қон тўкадилар, дўстларини ва ўзларини ўлдиришларига алоқадор бўлиб қоладилар. Эҳтимол, сиз рад этилган ўшандай тенгдошларингиз учун ибодат қилиб,
Худо – севги Худосидир, шунинг учун У бизни бошқа одамларга севги билан муносабатда бўлишимизни истайди. У сиздан ҳамманинг яқин одами бўлишингизни талаб қилмайди – сиз ҳаммани севишингизни У истайди. У бу севгини сизнинг қалбингизга солиб қўяди. Агар сизнинг қалбингизда севги бўлса, агар бошқаларга ғамҳўрлик қила олсангиз, уларни ўзингиз каби Худонинг болалари деб кўриб, ҳурмат қилсангиз, одамларнинг ўзлари сизга интилади. Бир табассум ёки битта яхши сўз одамнинг бутун кунини, ҳатто ҳаётини ҳам ўзгартириб юбориши мумкин. Бундай мўъжизалар қилиш сизнинг қўлингиздан келади, чунки сиз Худонинг фарзандисиз ва сизнинг ичингизда Муқаддас Руҳ яшамоқда. Агар сиз Худодан сўрасангиз, У сизни тинчлик қуроли қилади. Агар сиз биринчи навбатда Худони, иккинчи навбатда, одамларни севсангиз, ҳаётингиздаги муҳим томонлар автоматик равишда жой-жойига тушади. Агар ҳаётингиздаги ҳамма устиворликлар жой-жойига қўйилган бўлса, тенгдошларингизнинг биронтаси Худога маъқул бўлмайдиган ишлар қилшингизга таъсир кўрсата олмайди.
МЕН ИБОДАТ ҚИЛДИМ, ХУДО ЖАВОБ БЕРДИ: мен бошқа мактабга ўтганим учун эски дўстларимни жуда соғиндим. Мен Худодан ёрдам сўрадим, ҳозирда янги мактабда ўзимни анча яхши ҳис қиляпман (13 ёш).
МЕНИНГ ХУДОГА ИБОДАТИМ: Худойим, яхши ўқишим учун менга куч, жасорат ва шижоат беришингни сўрайман. Бошқаларга яхши таъсир кўрсатишим учун менга Ўзингнинг буюк кучингни ато қилгин (15 ёш).
Ибодатнинг кучи
Эй Худойим, ҳаётимда Сен доимо биринчи ўринда туришинг учун менга ёрдам бер. Сени бутун қалбим билан, бутун онгим билан, жоним борича севишга мени ўргат. Бунга муваффақ бўлиш йўлларини ўргат. Менинг устимдан Сен қўйган ҳукумат вакилларига ҳар доим итоат этишимни ўргат. Сенинг ишларингга қарши мени тортишга ҳаракат қилган тенгдошларимнинг тазйиқларига қарши туришимга ёрдам бер. Ўзимни уларнинг мезонлари бўйича эмас, Сенинг мезонларинг бўйича баҳолашга ўргат.
Атрофимдаги азоб чекаётган, рад этилган тенгдошларимни менга кўрсат, улар учун ибодат қилишни менга ўргат. Мен улар учун Сенинг севгинг ва тинчлигинг қуроли бўла олайин, бунинг йўлларини менга кўрсат.
Агар менинг ҳаётимда тартиб бўлмаса, Сенинг марҳаматингга сазовор бўлмаслигимни биламан. Агар мен, аввало, Сени қидирсам, шунда қолган ҳамма нарса менга берилади (Матто 6:33). Бугун мен Сенинг юзингни қидиряпман, ҳаётимда мукаммал тартиб ўрнатишим учун Менга ёрдам беришингни сўрайман. Исо номи билан ибодат қиламан.
Сўзнинг қудрати
«Сизлар аввало Худонинг Шоҳлиги ва Унинг иродасини бажариш пайида бўлинглар, шунда қолган ҳамма нарса сизга берилади» (Матто 6:33).
«Ўз жонини аямоқчи бўлган уни йўқотади. Мен учун жонини берган эса, уни асраб қолади» (Матто 10:39).
«Жамоатдаги бошлиқларингизга қулоқ солинглар, айтганларини қилинглар. Ахир, улар имон йўлида сизларга посбонлик қиладилар, Худонинг олдида сизлар учун ҳисобот берадилар. Уларга итоат қилсангиз, улар ўз ишини хурсандчилик билан бажарадилар, бўлмаса, ўлган кунидан қиладилар. Бундан сизга нима фойда бўлади?!» (Иброний. 13:17).
Ибодат мавзусида кейинги ўйлар
1. Тенгдошларим томонидан босим сезяпманми?
2. Ҳаётимда Худони биринчи ўринга қўйишим учун мен нима қилишим керак?
3. Худога шундай деб ибодат қилинг: “Мендан итоаткорликни талаб қиладиган, мен учун обрўли бўлган шахсларни кўрсат”. Худодан яна: “Тенгдошлари томонидан рад этилган, ибодатларимга муҳтож бўлган одамни менга кўрсат”, деб илтимос қилинг.
9-боб. Эй Худойим, одамлар билан яхши муносабатлар ўрнатишни менга ўргат
Ўсмир учун яхши ва солиҳ дўстлардан муҳими йўқ. Инсон ҳаётининг бу томонига Муқаддас Китоб шунчалик кўп эътибор берадики, биз бунга жиддий эътибор бермаслигимиз мумкин эмас. Мана, Муқаддас Китоб нима дейди: «Солиҳ ўзгаларга йўл кўрсатади, фосиқ эса йўлдан адаштиради» (Ҳикмат. 12:26). Агар биз биронта одам билан бирга вақтни кўп ўтказадиган бўлсак, дўстлар танлашда жуда эътиборли бўлиб, ўзимизга шундай жавоб беришга мажбурмиз: «Мен шу одамга ўхшаган бўлишим керакми?” Агар шу одам бўлмаса, Худодан, мени бу одам билан мулоқот қилишдан қутқар, ҳаётимга бошқа маъқул одамни юбор, деб сўрайлик. Сизнинг эътиборингизни жалб қиладиган яқин дўстингизнинг энг асосий сифатлари унинг ташқи томони – ташқи жозибадорлиги, истеъдоди, бойлиги, ақли, таъсири, таниқлилиги эмас, балки Худога бўлган севгиси ва Унинг олдидаги қўрқувидир. Худонинг комил хоҳиш-иродаси бўйича яшаётган одам сиз учун ҳақиқий дўстдир, чунки сиз ҳар сафар у билан суҳбатлашганингизда, ўша дўстингиз Худода шодлигингизни бирга баҳам кўради.
Бизнинг фазилатларимиз имонсизлар томонидан қандайдир тарзда таҳқирланса, бу Худога маъқул эмас. Аммо бу дегани – Худони танимайдиганлардан ўзимизни олиб қочишимиз керак дегани эмас. Агар сизнинг ҳақиқий имонли дўсталарингиз бўлмаса, Худодан, менга шундай дўстлар юбор, деб сўранг. Худо сизнинг илтимосингизни жавобсиз қолдирмайди. Қуйидаги мезонлар ёрдамида сиз ҳақиқий дўст ва сохта дўст қандай бўлишини билиб оласиз. Бу мезонлар сизга одамлар билан бўлган реал муносабатларингизни кўришингизга ёрдам беради.
Ҳақиқий дўстнинг еттита аломати
1.
2.
3.
4.
5.
6.
7.
Агар юқорида санаб ўтилган сифатларга эга дўстларингиз бўлса, ибодатда ўша дўстларингиз билан муносабатларингизни ҳимоя қилинг. Агар қуйида санаб ўтилган номаъқул сифатларга эга дўстларингиз бўлса, сиз улар учун ибодат қилишингиз керак. Худодан, у билан мулоқот қилишим Сенга маъқулми, йўқми, деб сўранг. Агар Худо йўқ деса, Худодан, бу одамлар билан мулоқот қилишимга чек қўй, мулоқот қиладиган янги одамлар бер, деб сўранг.
МЕН ХУДОНИ ЎЗИМ УЧУН ҚУЙИДАГИЧА ТАСАВВУР ҚИЛАМАН:
Менинг Нажоткорим;
Менинг Таъминловчим;
Менинг Яратувчим;
Менинг Дўстим;
Менинг Эгам (16 – 19 ёш).
Номаъқул дўстнинг етти белгиси
1.
2.
3
4.
5.
6.
7.
Руҳий оилага эга бўлиш нега шунчалик муҳим?
Худо – бизнинг Отамиз, биз эса Унинг болаларимиз. Бундан келиб чиқадики, Исо Масиҳга ишонадиган биз ҳаммамиз ака–укалар ва опа–сингиллар ҳисобланамиз. Биз ҳаммамиз бирга битта уйда яшашимиз имкони йўқ, чунки биз кўпчиликмиз. Шунинг учун Худо ҳаммамизни турли жойларга ўрнаштирган. Бу жойларни жамоат деб атаймиз. Бу жамоат оилалари ичида ниҳоятда муҳим бўлган нарса – бизнинг ўзаро муносабатларимиздир. Жамоатлардаги бошқа одамлар билан бизнинг ўзаро муносабатларимиз Худодаги ҳаётимиз сифатига кучли таъсир этади. Ҳаёт йўлимизда Худо бизга пешвоз юборадиган одамлар билан мулоқот қилмасдан туриб, биз ўзимизнинг ҳақиқий вазифамизни бажара олмаймиз. Бундан, мазкур одамлар сизнинг ҳаётий мақсадларингизга эришишингизда дарров ёрдам беради, деган маъно келиб чиқмайди. Улар билан мулоқот қилишингиз ҳаётингизга ҳар томонлама ижобий таъсир қилади.
Ҳар биримизнинг заиф томонларимиз бор, шунинг учун ўзимиз ҳақимизда ва ҳаётимиз ҳақида ҳақиқатни бизга намоён қиладиган бундай одамларга муҳтожмиз. Биз тўғри йўлдан оғиб кетганимизда, бизни тўхтатадиган одамларга муҳтожмиз. Ҳақиқатни севги билан юзига айтганда бизни тушунадиган одамларга муҳтожмиз.
Бу дегани – жамоатда сиз одамлар билан мулоқот қилганингизда, ҳеч қандай мураккаблик бўлмайди дегани эмас. Одамлар ўртасидаги ҳар қандай муносабатлар тўғрилашни талаб қилади, тушунмовчиликка ечим излаш жараёнида ўзаро муносабатларимиз бойийди. Аммо ҳар қандай ҳолатда ҳам муносабатларимизни ибодат билан қўллаб-қувватлаш зарур.
Яхши жамоатга бориш — сиз учун ниҳоятда муҳим, чунки сиз фақат у ерда соғлом муҳитни топасиз. Агар бугунги кунда сиз бирон жамоатга бормаётган бўлсангиз, сиз Худодан, қайси жамоатга борай, деб сўранг. Сиз ҳозир бораётган жамоатни ёқтирмасангиз, ота-онангиздан, менга бошқа жамоат топиб беринглар, деб илтимос қилинг. Агар улар, биз бораётган жамоатга борасан, деб мажбурласалар, уларнинг айтганларини қилинг, чунки оила бирлиги бошқа ҳамма нарсадан муҳимроқдир. Агар сиз илгаригидай, бу жамоат сизга маъқул эмаслигини ҳис қилаверсангиз, Худодан, ота-онамнинг юрагини ўзгартир, ёки уларга таъсир ўтказгин, токи улар менинг гапимни тингласинлар, деб илтимос қилинг.
Одатда, мен ота-оналарга: “Ўсмир фарзандингиз Муқаддас Китобдан тўғри таълим берадиган яхши жамоатга бориши ва яхши ёшлар гуруҳига бирлашгани муҳим”, деб ўргатаман. Агар сизнинг жамоатингизда шулар бўлмаса-ю дўстингизнинг жамоатида булар яхши йўлга қўйилган бўлса, ота-онангиздан, дўстим борадиган жамоатнинг ёшлар гуруҳига борсам бўладими, деб илтимос қилинг. Ота-онангиз ҳам ўша гуруҳга борсинлар, ўз кўзлари билан кўриб хотиржам бўлсин. Аммо уларнинг охирги қарорини кутинг, чунки Худо ота-онанинг фикрларини ҳурмат қилишга амр этади. Зотан, Худо уларга донолик ато этган. Жамоатга бориш сизнинг ҳаётингизда устивор иш бўлиши керак, чунки ҳамма ёшлар сингари сизга ҳам Худодаги соғлом, ҳақиқий руҳий оиланинг қўллаб-қувватлаши зарурдир, бусиз осон бўлмайди.
Шуни ёдда тутингки, сизнинг душманингиз қандай қилиб бўлса ҳам руҳий оила ичида бўлишингизга, Худога маъқул, олижаноб муҳитда ўсишингизга қаршилик кўрсатади, чунки душман бу мулоқотнинг сизга таъсирини ва фойдасини тушунади. Сизнинг тўғри руҳий ўсишингиз руҳий оиласиз бўлиши мумкин эмас. Руҳий оиладан маҳрум ўсмир эртами, кечми, у буни истайдими, йўқми – итоатсиз бўлиб қолади ва бу исён билан тугайди, душман буни жуда яхши билади. Агар сиз Худони чуқур ва онгли равишда севадиган одамлар билан яқин мулоқотда бўлмасангиз, Унинг ҳақиқий ижоди бўлишингизга ҳеч қачон кучингиз етмаслигидан душман хабардор.
МЕН ИБОДАТ ҚИЛДИМ, ХУДО ЖАВОБ БЕРДИ: бир куни кечқурун, дўстим жарга қулаб кетаётганини тушунсин, деб ибодат қилдим. Ўша куни кечқурун дўстим менга қўнғироқ қилиб, “Менинг ҳаётим жарга қуламоқда” деб айтди, суҳбатимиз натижасида у ҳаётини Масиҳга бағишлади. Ўша куни кечқурун менинг ибодатим катта кучга эга бўлганини билдим (18 ёш).
МЕН ИБОДАТ ҚИЛДИМ, ХУДО ЖАВОБ БЕРДИ: онам туғишга ожиз эди, аммо менинг укам бўлсин, деб ибодат қилдим. Бир неча ойдан кейин онам фарзанд кутаётганини айтди. Фарзанд ўғил экан (13 ёш).
МЕНИНГ ХУДОГА ИБОДАТИМ: Худойим, Сен ҳақингда одамларга айтиб беришим учун менга ёрдам бер (13 ёш).
Ўзаро муносабатлар учун ибодат
Ўзаро муносабатларни тасодифларга қолдириш керак эмас. Ўзаро муносабатлар учун ибодат қилинг. Бу муносабатларни кейин тиклашдан кўра, ибодатда ҳимоя қилиш осонроқ. Худодан, бошқа одамларга яхши дўст бўлишим учун менга ёрдам бер, одамлар билан мулоқот қилишим учун соф ва севгучи юрак ато қилгин, деб сўранг. Худо сизнинг ҳаётингизга солиҳ одамларни юборишини ҳам сўранг. Ўз кучингиз билан ўзаро муносабатлар ўрнатишга ҳаракат қилманг – яхшиси, улар учун ибодат қилинг.
Сизнинг одамлар билан муносабатларингиз бутун бўлғуси ҳаётингиз давомида катта роль ўйнайди, чунки муносабатларингиз ҳаётингизга шодлик ва бахт олиб келади. Одамлар билан мулоқот ҳаётингизни бойитади ва мувозанатга солади, ҳаётингизни ижобий томонга йўналтириб, дунёқарашингизни шакллантиради. Худога маъқул одамлар тўғри йўлдан юришингизга ёрдам берадилар, чунки улар юракларида олиб юрадиган яхшилик албатта сизга ҳам алоқадор бўлади. Ўзаро муносабатларингиз сифати сизнинг ҳаётингиз сифатини белгилайди. Бунинг учун ҳақиқатан ҳам ибодат қилса арзийди.
Ибодатнинг кучи
Эй Худойим, барча муносабатларимни Сенга олиб келаман, ҳамма муносабатларимни Сен марҳаматлашингни илтимос қиламан. Адашмаслигим учун дўстлар танлашимга ёрдам бер. Менга салбий таъсир кўрсатадиган одамлардан узоқлашишимга ёрдам бер.
Оиламнинг ҳар бир аъзоси билан, айниқса (муносабатларингиз сизни хавотирга солаётган оилангиз аъзоси исмини айтинг), муносабатларим учун ибодат қиламан. Мен билан бу одам ўртасидаги яхши муносабатларни тиклашинг учун Сендан сўрайман. Мулоқотимизда Сенинг кечириминг ва севгинг тасдиқлансин.
Сендан сўрайман: менинг ҳаётимга тақлид учун намуна бўладиган яхши дўстлар, устозлар келсин; менинг ҳаётимга ишончга сазовор, олижаноб ва севгучи одамларни юборгин. Улар кучли имонга эга бўлсинлар, менинг ишончимни мустаҳкамлашга лойиқ бўлсинлар, бу менинг энг кучли истагимдир. Менга яхши ва мустаҳкам жамоат оиласини инъом этгин. Исо номи билан ибодат қиламан.
Сўзнинг қудрати
«Ҳар қандай гина–кудурат, қаҳру ғазаб, жанжалкашлик, ғийбатчиликни ҳамда бошқа ҳар хил ёмонликларни ўзингиздан соқит қилинглар. Бир–бирингизга нисбатан кўнгилчан ва меҳр–шафқатли бўлинглар. Худо сизларни Масиҳ орқали кечирганидай, сизлар ҳам бир–бирингизни кечиринглар» (Эфес. 4:31–32).
«Худони севган одам биродарини ҳам яхши кўриши керак! Бу амрни бизга Худо берган» (1 Юҳ. 4:21).
«У Худодир, макони муқаддасдир,
Етимларнинг отаси, бевалар ҳимоячисидир» (Забур 67:6).
Ибодат мавзусида кейинги ўйлар
1. Дўстларингиздан ва оила аъзоларингиздан шундай одамлар рўйхатини тузингки, сизда улар учун муттасил равишда ибодат қилиш истаги пайдо бўлсин.
2. Ўзингиз ҳақида фикр юритинг: сиз яқин дўстларингиз учун қандай дўстсиз? Ўз фикрларингизни юқорида келтирилган ҳақиқий дўст ва сохта дўст рўйхати билан қиёсланг. Сиз ўзингизда биронта салбий сифат топдингизми? Агар топган бўлсангиз, ўша сифатларнинг ҳар бири номини ибодат матнида ёзинг ва Худодан, мени ана шу салбий сифатлардан халос қилгин, деб ибодат қилинг. Агар топмаган бўлсангиз, Худодан, ўша одамлар учун мен яхши дўст бўлиб қолишимга ёрдам бер, деб сўранг.
3. Фикрингизча, сизга салбий таъсир этадиган дўстларингиз борми? “Исталмаган” дўст тоифасига кимлар киради? Агар шундай бўлса, Худодан, ўша одамни ё ўзгартир ёки менинг ҳаётимдан тамомила ўчириб ташла, деган илтимос билан ибодат матнини ёзинг. Агар атрофингиздан шундай номаъқул дўстни топа олмасангиз, Худодан сўранг, у сизга салбий таъсир кўрсатадиган одамни кўрсатгин. Ибодатингиз матнини ёзинг.
10-боб. Эй Худойим, ҳаётим давомида Сенга ҳамду сано айтишга мени ўргат
Калифорнияда яшаган давримда мен телевидениеда қўшиқчи ва раққоса бўлиб ишлаган эдим. Кун бўйи қўшиқ айтиб, хореографиядан машқ қилардим. Уйга келиб, кун бўйи эшитган мусиқаларим жаранги калламда давом этганидан кечалари ухлай олмасдим.
Худога ҳамду сано ва шон-шараф қўшиқларини эшитганимиздан ва куйлаганимиздан бизда ҳам худда шундай кечинма пайдо бўлади. Ҳатто биз эшитмаганимизда ва куйламаганимизда ҳам бу қўшиқлар ичимизда, ақлимизда, руҳимизда ва жонимизда, ҳатто уйқумизда ҳам жаранглашда давом этаверади.
Мен имонга келганимдан кейин бу қонуният ҳақида билдим. Қўрқув ва руҳий зиқликдан азоб чекканимда, хавотирлик ва ваҳимадан тунлари кўп марта уйғониб кетардим. Шунда мен куйлай бошлардим ва овоз чиқариб Худога ҳамду сано айтардим. То бу ҳислар ўтиб кетмагунча, мен тўхтамасдим. Худога ҳамду санолар менга ғаройиб тарзда таъсир этгани мени ҳайратга соларди. Мен қўрқув, руҳий зиқлик ва хавотирлик муаммолари бўйича кўп врачларга мурожаат этдим, аммо улар таклиф қилган тиббий воситалар муаммонинг ўткирлигини бир оз текислаб ўтарди, аммо ҳаммасини ҳал қила олмасди. Тиббиётнинг барча ҳаракатларига қарамай, муаммо илгаригидай қолаверди. Мен, руҳий зиқлик пайтида тиббий дори-дармонлардан фойдаланиш керак эмас, демоқчи эмасман, ўша воситалар менга ёрдам бермаганини таъкидламоқчиман, холос. Ёшлигимда онам мени узоқ вақт кладовкага қамаб қўйганда, мен руҳий зиқликдан азоб чекардим. Умидсизлик, чорасизлик ва дилхасталик менинг доимий ҳамроҳларим эди. Мен Раббийдаги шодликка жуда муҳтож эдим, ўша шодликни Худонинг номига ҳамду сано қўшиқлари сабабли олдим.
Худога ҳамду сано ва Унга олқишлар мени руҳий юксакликка кўтарди. Очиқ қалб билан, кўзларимни кўкка тикиб, Худони олқишловчи оғзим билан Унинг ҳузурида турганимда, Худодан келадиган шодлик қалбимга ва руҳимга қуйилганини ҳис қилардим, ўша шодлик вужудимдаги зулматни ва руҳий зиқликни сиқиб чиқарарди. Бу ҳолат ҳар сафар такрорланарди.
Мен ҳамду сано қўшиқларини сотиб олиб, ҳамма жойда – машинада йўлда кетаётганимда, уйқу олдидан ётоқхонамда, уйдан чиқаётганимда, ваннахонада, ошхонада овқат тайёрлаётганимда, хуллас, ҳамма жойда ва ҳатто иш жойимда тинглардим. Баъзан мен дискдаги қўшиқчиларга қўшилишиб куйлардим, баъзан эса ичимда жаранглаётган мусиқага тўлиб, эшитардим. Мени шу нарса ҳайрон қолдирардики, Худони олқишлайдиган мусиқа ёки қўшиқ янграган жойда умидсизликка ҳам, ғамгинликка ҳам, қўрқувга ҳам, хавотирликка ҳам ўрин қолмас эди. Ниҳоят, мен бу салбий ҳиссиётларнинг ҳаммасидан халос бўлдим. Лекин ҳар сафар Худонинг тинчлигига эҳтиёжни ва Унинг иштирокини ҳис қилишни бошдан кечирганимда, Худони олқишловчи мусиқани тинглашда давом этавердим.
Худога сажда қилишда ва ҳамду сано айтишда яширинган куч мени ҳайратга солди. Худо Кимлиги, У нима қилгани тўғрисида Уни олқишлай бошлашим билан ҳар қандай ғам ёки ғазаб, ҳар қандай салбий ҳиссиёт йўқ бўлиб қолишига ишонч ҳосил қилдим. Худонинг ҳаётни ўзгартириш қобилиятини олқишлашга бошқа бирон бошқа қудратли кучни қиёслаш мумкин эмас. Бошқа кўп усуллар сингари, шундай усул билан Худо бизни ва ҳаётимизнинг ҳолатини ўзгартиради. Биз Худони олқишлаганимизда ва Унга таъзим қилганимизда, Унинг ҳузурини сезамиз ва кайфиятимиз ўзгаради. Натижада Муқаддас Руҳга йўл очилади, Муқаддас Руҳ – бизда Ўзи кўришни маъқул деб топган нарсани шакллантириб, юракларимизни юмшатади ва ўзгартиради.
Худони олқишлаш ва Унга ҳамду сано айтиш бизнинг инсоний табиатимизга хос бўлмагани сабабли, дастлабки пайтда бунга ўзимизни ўргатишимиз керак. Чунки Худони олқишлаш ғояси биринчилардан бўлиб бизнинг хаёлимизга келмайди, ўз ҳолатимизни ҳисобга олмай, биз буни қилишга қарор қилишимизга тўғри келади. Агар кунингиз умидсизлик билан бошланса, шундай деб айтинг: “Нима бўлганда ҳам мен Худони олқишлайман”. Биз Худони қанча яхши билсак, Уни олқишлашимиз шунча осон бўлади. Ҳаётимизда бу олқишлаш натижасида юз берган ўзгаришларни қанчалик тез-тез кузатсак, Уни қайта-қайта, тўхтовсиз олқишлайдиган бўламиз. Агар сиз ҳали ҳам ўзингизда Худони олқишлаш истагини ҳис қилмаётган бўлсангиз, қуйидаги йигирмата сабабни диққат билан ўқинг, бу сабаблар сизда истак пайдо қилади (102-санога асосан).
МЕН ИБОДАТ ҚИЛИШ ХОҲИШИНИ СЕЗАМАН:
Мени нимадир безовта қилганда;
Ўзимни йўқотиб қўйиб, нима қилишимни билмай қолганимда;
Ўзимда руҳий тушкунликни ҳис қилганимда;
Мен шукроналик ҳислари билан тўлиб-тошганимда;
Муқаддас Руҳнинг ҳузурини ҳис қилганимда (16 – 19 ёш).
МЕН ИБОДАТГА ИШОНАМАН, ЧУНКИ:
Ибодатларим ижобат бўлди;
Ибодатларим руҳий ва маънавий эҳтиёжларимни қондирмоқда;
Худо ҳар доим менинг ибодатларимни эшитади;
Худо билан мулоқот қилишнинг ягона йўли шудир;
Менинг олдинги ибодатларимга жавобан Худо менинг ҳаётимда мўъжизалар кўрсатди (13-15 ёш).
Худога ҳамду сано айтиш учун йигирмата сабаб
1. Худо менинг гуноҳларимни кечиради.
2. Худо хасталикларимни шифолайди.
3. Худо мени ўлимдан халос қилади.
4. Худо менга севги ва олижаноблик инъом этади.
5. Худо менга яхши озуқа беради.
6. Худо адолатли ҳукм қилади.
7. Худо мени тўғри яшашга ўргатади.
8. Худо менга раҳмдилдир.
9. Худо менга сахийдир.
10. Худо ғазабини сочишга шошилмайди.
11. Худо менга қаршилик қилмайди.
12. Худо мендан аччиқланмайди.
13. Худо қилмишларимга яраша мени жазоламайди.
14. Мен Худони олқишлаганимда, У менга алоҳида меҳр кўрсатади.
15. Худо мени ҳамма гуноҳларимдан фориғ қилади.
16. Худо менга ачинади.
17. Мен нимадан яратилганимни Худо ёдида тутади.
18. Худонинг менга бўлган шафқати чексиздир.
19. Мен Худога итоат этганимда, У менга марҳамат кўрсатади.
20. Худо ҳаммамизнинг устимиздан Ҳукмдордир.
Агар биз, Худони биламиз ва Уни севамиз, деб айтсак, аммо Уни олқишламасак ва Унга ҳар куни сажда қилмасак, Унинг ҳақиқий табиатини била олмаганимиз учун жаҳолат ботқоғида қолаверамиз. «Улар Худони билсалар–да, Уни улуғламадилар, Унга шукр қилмадилар. Аксинча, бемаъни ўй–хаёлларга берилиб кетдилар, уларнинг нодон онглари зулматга чўкди» (Рим. 1:21). Биз Худога етарлича олқиш айтмасдан, кўплаб марҳаматдан маҳрум бўламиз. Худони олқишламаганимиз оқибатида тушкунликка тушиб, зулматда тентираб юришга не ҳожат?!
МЕН ИБОДАТ ҚИЛДИМ, ХУДО ЖАВОБ БЕРДИ: спорт залида машқ қилаётганимда, бир неча умуртқа суягимга шикаст етди. Менга, энди сен ҳеч қачон гимнастика билан шуғуллана олмайсан, рақсга туша олмайсан, деб айтдилар. Мен шифо сўраб ибодат қилдим. Икки ойдан сўнг шикастланган умуртқа суякларим шифо топди (15 ёш).
Худони олқишлаш сизни юксалтиради
Қуш ердан кўтарилиш учун ҳаво оқимини тўғри танлашни билганидай, сиз ҳам юқорига кўтарила оласиз. Бунга йўл — Худони олқишлаш ва Унга сажда қилишдир. Сиз бошқа имонлилар билан бирга Худони олқишлаганингизда бу куч янада ёрқинроқ намоён бўлади. Сиз жамоатда, ёшлар гуруҳида, йиғинда, бирон жойда масиҳийлар билан мулоқотда бўлганингизда, сизнинг ҳаётингизда ва қалбингизда ажойиб ўзгаришлар юз бера бошлайди, бундай ўзгаришларга бошқа вазиятда эришиб бўлмайди. Муқаддас Китобда айтилади: «Биродарларимга Сен ҳақингда айтаман, жамоа орасида Сенга ҳамду сано ўқийман» (Ибр. 2:12). Имонлилар йиғинларида Худони олқишлашдан бўйин товламанг. Чунки сиз Худога ҳамду сано айтганингизда, Муқаддас Руҳ сизнинг руҳингизни ҳаётингиздаги ҳамма нарсадан кўра юқори кўтаради.
Қуйидаги амрни ёдингизда тутинг: «Ҳамиша хурсанд бўлиб юринглар. Тинмай ибодат қилинглар. Ҳар қандай шароитда ҳам Худога шукр қилинглар, чунки сизлар, яъни Исо Масиҳга имон келтирганлар учун Худонинг иродаси шудир» (1 Сал. 5:16–18). Ҳамду сано ҳаётий қийинчиликларга сизнинг биринчи таъсирингиз бўлсин. Сизнинг ҳаётингизда юз берган воқелардан қатъий назар, Худо ҳар доим ҳамду санога лойиқдир.
Ибодатнинг кучи
Эй Худойим, Сенга сажда қилишдан бошқа бирон нарса менга шунчалик шодлик бағишлай олмайди. Сен қандай бўлсанг, шундайлигингча борлигинг учун, Сенга ҳамду сано айтаман, Сенинг ҳузуринг шу ерда бўлсин, деб илтимос қиламан. Мен учун қилганларинг учун Сенга шукроналар айтаман. Сен буюксан, ҳамду санога лойиқсан. Худойим, Сен “қалбимни шодликка тўлдирганинг” (Забур 4:8) учун Сендан миннатдорман.
Сен менинг Шифокорим, менинг Нажоткорим, менинг Таъминловчим, гуноҳимларини ювувчи Зот, менинг Отам ва Тасалли берувчи бўлганинг учун Сенга шукр айтаман. Сен Ўзингнинг Каломинг, Ўғлинг Исо ва Муқаддас Руҳинг орқали менга намоён бўлганинг учун Сендан миннатдорман. Сен берган севги, тинчлик, содиқлик, шодлик, марҳамат, раҳм-шафқат, меҳрибонлик, олижаноблик, ҳақиқат ва шифо учун Сенга шукр айтаман. Мен бутунлай Сенга суяна олганим учун ҳам Ўзингга шукр айтаман, чунки Сен ва Сенинг Каломинг ҳақиқатдир, Сен кеча, бугун ва тоабад ўзгармайсан.
Бугун Сенинг исмингга ҳамду сано айтаман, чунки Сен фаровонликсан, Сенинг шафқатинг ҳеч қачон тугамайди (Забур 135:1). «Ҳаётдан афзал Сенинг севгинг, тилимдан тушмас Сенинг олқишинг. Бир умр Сени олқишлайман, қўлларимни кўтариб, Сенга сажда қиламан» (Забур 62:4–5). Мени, Ўзингга маъқул бўлгандай, бутун қалбим билан сажда қилишга ўргат. Ҳаётимдаги ҳамма воқеаларга ҳамду сано ва олқишлар менинг биринчи жавобим бўлсин. Исо номи билан ибодат қиламан.
Куч-қудрат сўзи
«Аммо шундай вақтлар келадики, ҳақиқий сажда қилувчилар Отага Руҳда ва ҳақиқатда сажда қиладилар. Бундай вақт келди ҳам! Ота шу йўсинда Ўзига сажда қилувчиларни излайди. 24 Худо Руҳдир, Унга сажда қилувчилар ҳам Муқаддас Руҳ бошчилигида, ҳақиқатни билган ҳолда сажда қилишлари лозим» (Юҳ. 4:23–24).
«Мен, Худога, шукрона қурбонлиги қил,
Мен, Худойи Таолога, онтингни адо қил.
Оғир кунда Менга илтижо қилгин,
Сенга нажот бераман,
Сен эса Менга мақтов айтасан» (Забур 49:14–15).
«Сенда паноҳ топганларнинг ҳаммаси севинсин,
То абад шодликдан улар куйласин.
Уларни Сен ҳимоя қилганинг учун,
Сени севганлар севинч ила жўшсин.
Эй Эгам! Сен солиҳ кишиларга барака берасан,
Сенинг ҳимматинг уларни қалқондай ҳимоя қилади» (Забур 5:12–13).
Ибодат мавзусида кейинги ўйлар
1. Бугун сиз Худодан ҳаммадан кўпроқ миннатдормисиз? Ибодат қилиб, ибодатингизда Худога ҳамду саноларингизни ифода этинг. (Масалан: «Худойим, мен Сендан шунинг учун миннатдорманки…)
2. 1-боб 63-саҳифадаги (эта часть должна быть откорректирована после верстки) Худонинг исмлари рўйхатини қараб чиқинг…. Бугунги кунда сизга жуда аҳамиятли туюлган Худонинг исмларига мувофиқ, Унга ҳамду саноларни ибодат матнида ёзинг.
3. Ҳаётингизда кўнгилсизликлар рўй берганда, Худога ҳамду сано айтиш қийинми? Сиз шундай ҳолатни қачон бошингиздан кечирганингизни ва бунга сизнинг таъсирингиз қандай бўлганини эсланг. Сизда келгуси сафар яна кўнгилсизликлар юз берганда, Худога қандай ҳамду сано айтмоқчи эканингизни тасвирлаб беринг. Худога нима учун ҳамду сано айтган бўлар эдингиз?
11-боб. Эй Худойим, ҳаётимда Сенинг мақсадингни тушунишимга ёрдам бер
Ўсмир ёшимда менинг ҳаётим учун Худонинг мақсади борлигини билмасдим. Худо Ўз Шоҳлигининг шуҳрати учун буюк ишлар қилишга мени тайинлаганини билмас эдим. Агар бу ҳақда ўша пайтда билганимда эди, мен ёмон ишларга шунча вақт сарфламаган бўлардим ва ҳалокатли вазиятларга тушиб қолмаган бўлардим. Менинг хатоларимни сиз ҳам такрорлашингизни истамайман. Мен шуни истайманки, сиз Худодаги мақомингизни билинг, Худонинг аниқ режаси ва юксак мақсади борлигига сиз ишонч ҳосил қилинг, бу мақсадга эришиш учун тўғри ҳаётий йўлдан боринг.
20-30 ёшдаги кўплаб одамлар менга шундай деб айтган эдилар: «Мен ҳаётдаги ўз ўрнимни қидириб, кўп вақтни бой берибман. Худо ҳаётим учун қўйган мақсаддан четлашиб кетибман». Бундай одамларга мен шундай деб айтаман: «Сиз Худонинг йўлларидан, Унинг режаларидан ва ҳаётингизда Унинг мақсадидан қанчалик узоқлашган бўлманг, бу аҳамиятга эга эмас. Сиз ўз ҳаётингизни Худога ишониб топширишингиз биланоқ, У сиз учун янги маршрут тайёлай бошлайди — бу маршрут ҳозир сиз турган жойдан У азалдан белгилаб қўйган манзилгача боради. У сизни шу йўлга солади ва янги маршрут бўйлаб йўналтиради. Албатта, ўша манзилга етиб боришингиз учун, кўпроқ вақт талаб қилинади. Агар сиз Худога яқинроқ бўлсангиз, У сизни ҳақиқий жойингизга олиб боради. Ўшанда ҳаётингизда Худонинг режаси бажо бўлаётганини кўрасиз».
Муқаддас Китоб айтадики, «Худо берган инъомларини қайтариб олмайди ва Ўзи даъват қилган халқидан воз кечмайди» (Рим. 11:29), яъни Худо ҳеч қачон Сизга мукофот қилиб берган истеъдод ва қобилиятни тортиб олмайди. Улар қайтариб олинмайди, бекор қилинмайди ва ноҳақиқий ҳисобланмайди. Сиз ҳар доим ўз инъомларингизнинг эгаси бўлиб қолаверасиз. Агар Сиз фақат уларни Худога бағишласангиз, Худо ҳар доим уларни Ўз Шоҳлигининг фаровонлиги учун ишлатади.
Ҳаммада ҳаётнинг мақсади бор
Худонинг ҳар бир одам учун мақсади бор, аммо буни ҳамма ҳам англаб етавермайди. Худо бизни ким қилиб яратганини тўғри ва чуқур тушунганимизда, бошқа кимдир ва бошқа нимадир бўлишга ҳаракат қиламиз. Одатда, биз ўзимизни бошқалар билан қиёслай бошлаймиз ва уларга ҳеч қачон етолмаслигимизни сезамиз. Мўлжалга етиб боришга лаёқатсизлигимизни ва қобилиятсизлигимизни кўриб, ўзимизни ва ўз ҳаётимизни танқид қила бошлаймиз. Натижада ҳаётимизга ишончсизлик, айб ҳисси кириб келади, биз эса нозик табиат, хафа, умидсиз бўлиб қолаверамиз. Ўзимизга ўзимиз берилиб, доимо ўзимиз ҳақимизда ва ўзимизнинг номукаммаллигимиз ҳақида ўйлаймиз. Бунинг оқибатида, ҳаётимизни ўзимиз “тўғри” деб билган ўзанга солиш учун бор кучимизни ишга соламиз. Ҳеч бўлмаганда, ўзимизни ўзимиз алдаймиз, ўзимиз ҳақимизда афсоналар тўқиймиз ва оқибатда боши берк кўчага кириб қоламиз.
Ўзини билмайдиган ва Худонинг мақсадидан бехабар бўлган одамлар билан мулоқот қилганимизда биз улардан келиб чиқадиган беҳаловатни, қониқмасликни, хавотирликни ва паришонликни ҳис қиламиз. Уларнинг ёнида ўзимизни ноқулай сезамиз. Худо сизга бундай тақдирни раво кўрмайди. Сиз ҳаётий йўлингизни, инъомларингизни ва қобилиятингизни аниқ кўришингизни, Унинг шуҳрати учун уларни ривожлантиришга лаёқатли бўлишингизни У истайди.
МЕН ҚУЙИДАГИ ҲОЛАТЛАРДА ИБОДАТ ҚИЛИШГА ҚИЙНАЛАМАН:
Худо мени эшитаётганига ишончсизлик қилганимда;
Ибодатларим ижобат бўлишга ишонмаганимда;
Муқаддас Руҳга йўл бериш учун ўзимни итоаткор тутишга қийналаман;
Ўзимни унутиб, бошқалар учун ибодат қилишга қийналаман;
Истаган нарсамни ҳар доим ҳам олмаслигимни билиш мен учун қийин (16 – 19 ёш).
Худодан, меҳнатларимни марҳаматлагин, деб сўранг
Ҳар биримизнинг ўз ишимиз бор. Сиз талабамисиз, уй бекасимисиз, нажот Миссиясидан кўнгилли ишчимисиз ёки тадбиркормисиз – булар аҳамиятга эга эмас. Сизнинг меҳнатингиз ҳар доим муҳим. Сиз меҳнатингиз учун қанча пул оласиз – бир талай долларми, ёки ҳеч нарса олмайсизми, ё текинга ишлайсизми – биронтаси муҳим эмас, сизнинг меҳнатингиз бир хилда қадрланади. Сизнинг меҳнатингиз тор даврада эътироф этиладими, ё бутун дунёда тан олинадими, ёки фақат Худо тан оладими – бу далиллар ҳам катта аҳамиятга эга эмас, меҳнатингиз бирдай аҳамиятли.
Сиз қандай ишни қилманг, майли, вақтинчалик иш бўлсин, сиз албатта ўз ишингизни яхши бажаришингиз шарт. Агар талаба бўлсангиз, ўқиш – сизнинг ишингиз. Майли, сиз ҳозир бу меҳнатингиз учун пул мукофоти олманг – сиз учун мукофот бошқа шаклда ифодаланади, хусусан: юқори баҳоларда, сизга ҳурматда, келажакда яхши истиқбол борлигида ва эришган муваффақиятлардан қониқиш ҳисси борлигида. Сиз ўз ишингиздан мамнун бўлсангиз, сиз ўзингиздан, ҳаётингиздан мамнунсиз. Ҳатто сизнинг назарингизда меҳнатингиз унчалик аҳамиятли бўлмаса ҳам, ўша меҳнатингиз Худо сиз учун тайёрлаган келажакка у ёки бу тарзда ўзингизни тайёрлайди.
Муқаддас Китоб айтадики, «меҳнаткаш иш ҳақини олишга муносибдир» (1 Тим. 5:18). Бу шуни англатадики, ҳар қандай меҳнат мукофотга лойиқдир. Баъзан қилинган меҳнатнинг натижаси мукофот ҳисобланади. Ахир, сиз ўз ётоқхонангизни йиғиштирганингиз учун, нажот Миссиясида шўрва тарқатганингиз учун ёки болага ботинка ипини қандай боғлашни кўрсатганингиз учун пул олмайсиз-ку. Аммо мана шундай ҳолатларда сиз оладиган мукофот ҳақиқатан қимматли. «Солиҳнинг ҳақи — ҳаёт» (Ҳикмат. 10:16). Сизнинг ҳар қандай ишингиз Худо учун, бошқа одамлар учун ва сиз учун муҳимдир. Ўз ишингизни Худо учун қилинг, Ундан, меҳнатларимни марҳаматлагин, деб сўранг.
МЕН ИБОДАТ ҚИЛИШНИ ЖУДА ИСТАЙМАН:
Ёлғиз бўлганимда;
Хафа бўлганимда;
Уйқу олдидан;
Худо менга амр қилганда;
Бошқа одамлар дард чекаётганини кўрганимда (13–15 ёш).
Ўзингизга ишонч – кимлигингизни ва қаёққа бораётганингизни билишингиз демакдир
«Азалдан белгилаган» термини ҳаётингиз маълум мақсадга эгалигини билдиради. Муқаддас Китоб сўзларига биноан, биз Худонинг хоҳиш-иродасини бажаришга ва У қўйган мақсадларга эришишга қаратилганмиз (Эфес. 1:11). Албатта сиз қайси томонга қараб ҳаракат қилишингиз кераклигини, манзилга сизни қандай қилиб олиб келиш кераклигини Худо билади. Аммо тақдирингиз Худо томонидан олдиндан белгиланганига қарамай, Худо билан мулоқот қилмасдан, сиз ҳеч қачон бу мақсадга эриша олмайсиз.
Агар Худо билан алоқангиз йўқ бўлса, ожизлик лаҳзаларида, масалан, бирон нарсага ружу қўйганимизда ёки қаттиқ ғазабланганимизда биз ўзимизнинг вазифамизни унутиб қўямиз, холос. Одамларнинг ҳаётидаги бундай ҳодисалар ҳақида биз ҳар куни янгиликлар дастуридан билиб турамиз. Ҳар қандай талончи ёки қотил Худо уни ким қилиб яратгани тўғрисида заррача тушунчага эга эмас. Агар бундай одам Худо у учун тайёрлаган буюк вазифа ҳақида билганда эди, у ҳеч қачон бу вазифасини аҳмоқона хатти-ҳаракатларга алиштирмаган бўларди.
Агар Худо сизнинг ҳаётингиз учун мақсад белгилаганини билсангиз, ҳеч қачон келажагингизга ишончсизлик билан боқмайсиз. У сизга ўз фойдангиз учун тўғри иш қилишингизга ёрдам беради. Худо ичингизда истиқомат қиладиган Ўз кучи билан сиз орқали буюк ишлар қилиши мумкин. Худога тегишли эканингизни ва Унинг ортидан ишонч билан эргашаётганингизни билганингизда сизда ўзингизга ишонч ҳисси пайдо бўлади.
МУҲИМИ, МЕН НИМА ҲАҚДА ИБОДАТ ҚИЛАМАН:
Яхши коллежга ўқишга киришим учун;
Ота-онам билан тил топиша олишим учун;
Худо келажак ҳаётим, мақсадларим ҳақида менга
Ўз хоҳиш-иродасини намоён қилиши учун;
Мени ва оиламни ҳимоя қилиши учун (16–19 ёш).
Ҳаммамиз бир-биримизга ёрдам бериш учун даъват қилинганмиз
Бизнинг энг буюк мақсадларимиздан бири ўзимизни бошқаларга бағишлашдир. Бизнинг заминдаги ҳаётимиз учун Худога ва одамларга бағишланиш чексиз даражада муҳимки, бусиз биз ҳеч нарсага эриша олмаймиз. Бир қисмимизни Худога ва бошқаларга берганимизда, ҳаётимизда бўшлиқ ҳосил бўлади ва бу бўшлиқни Худо Ўзининг марҳаматлари билан тўлдиради. Бу марҳамат оқими тўхташи билан, ҳаётимиз ҳам тўхтайди.
Эҳтимол, сиз томондан одамларга қилинадиган энг улкан совға улар учун сизнинг ибодатингиз бўлса керак. Сиз кўп нарсаларни – уларнинг ҳимоясини, уларнинг соғлиғини, нажот топишини, уларнинг оиласи ва молиявий аҳволини, хуллас, кўп нарсаларини ҳимоя қилишингиз мумкин. Бошқалар учун ибодат “шафоат” деган ном билан аталади. Шафоат ибодати бошқалар учун ибодат қилишимизни билдиради. Ибодат — буюк инъом. Кимдир менга моддий ёрдам бергандан кўра, ибодат қилса, шуни афзал билган бўлардим. Шуни унутмангки, биз ҳаммамиз бошқалар учун ибодат қилишга чақирилганмиз.
МЕН ИБОДАТ ҚИЛДИМ, ХУДО ЖАВОБ БЕРДИ: Йил бошида менинг биронта дўстим йўқ эди. Худодан, менга яхши бир дўст бер, деб сўрадим. Ҳозир жуда яхши бир дугонам бор, у ҳаётимнинг ўзгаришига ва ҳаётимни тўғри йўлга солишга ёрдам берди (14 ёш).
Ўз истакларингиздан воз кечиш
Агар сиз кўнглингиздаги интилишларингиздан воз кечмасангиз ва уларни Худонинг қўлига беришга рози бўлмасангиз, ҳеч қачон келажакда Худонинг марҳаматига сазовор бўлмайсиз ва Унинг ҳақиқий ижоди бўла олмайсиз. Исо айтган эди: «Ким ўз жонини асраб қолмоқчи бўлса, уни йўқотади. Ким Мен учун жонини берса, уни асраб қолади» (Матто 16:25). Бу оятни бир оз соддалаштириб, шундай деб айта оламиз: агар сиз хавфдан узоқ бўлишни ва ўзингизни Раббийда ишончли ҳис қилишни истасангиз, ўз тузган режаларингиздан воз кечишингизга ва шундай деб айтишингизга тўғри келади: «Эй Эгам! Менинг эмас, балки Сенинг хоҳиш-ироданг бажо бўлсин». Бу қийин қадам, чунки одам ўз режаларидан воз кечиши осон эмас. Аммо агар сиз Худодан, Сен солмаган орзуларни юрагимдан олиб ташла, менинг ҳаётимга кир, деб сўрасангиз, У сизга таклиф қилганлардан асло афсусланмайсиз. Сиз ўз инсоний орзуларингиздан воз кечиб, озод бўласиз, чунки Худо сизнинг қалбингизга Ўз истагини солади. Эҳтимол, сиз бу орзуларингизни узоқ вақт ардоқлаб юргандирсиз, бу ҳолда сизга анча оғир бўлади, аммо Худо марҳаматламаган орзулар ортидан қувиб, ҳаётингизни беҳуда ўтказмаслигингиз керак. Бу йўлда умидсизликдан бошқа бирон нарсани ўриб олмайсиз, чунки сизнинг орзуингиз ҳеч қачон рўёбга чиқмайди.
Сизнинг ҳаётингиздаги мақсадингиз Худо сизга инъом қилган орзулар билан яшашдир. Унга ҳамма нарсани бериш керак – ҳатто У сизга Ўзи инъом қилган орзуларни ҳам, чунки У сизнинг юрагингиздан Ўзидан бошқа бирон нарсага боғланганингизни кўришни истамайди. Ўз орзуларингизни амалга оширишингиз учун бор кучингизни сарфлашингизни У истамайди, бу вазифалардан сиз воз кечишингизни, бу ҳақда ғамхўрлик қилишни Унга топширишингизни У истайди, шунда У орзуларингизнинг амалга ошиши учун ғамхўрлик қилади.
МЕНИНГ ХУДОГА ИБОДАТИМ: Эй Худойим, илтимос, менга ўз хоҳиш-иродангни кўрсат, бошқалар ҳам Сенинг хоҳиш-иродангни билишларига ёрдам бер (14 ёш).
Ҳаётингиз мақсадини билинг
Ҳаммамиз ҳам ўз ҳаётимизнинг мазмунини ва мақсадини тушунишимиз зарур. Биз яратилишимизданоқ мақсад қилиб берилган иш билан машғул бўлишни бошламас эканмиз, ҳеч қачон борлиғимиз мукаммаллигини ва шодлигини ҳис қила олмаймиз. Йўлимизда учрайдиган кичик ишларда ҳам Унга содиқ бўлмасак, Худо бизга катта ишларни ишониб топширмайди. Агар сиз шуғулланаётган иш ўзингизга аҳамиятсиз бўлиб кўринса ҳам, хурсанд бўлаверинг! Бу дегани – Худо сизга қандайдир каттароқ ишни тайёрламоқда деганидир.
Бугун сиз учун Худонинг мақсади ва аниқ режаси бор. Агар сиз бу борада бугун Худонинг хоҳиш-иродасини билмасангиз, Ундан, буни менга намоён қил, деб сўранг, У сизнинг юрагингизга нимани айтса, шуни қилинг. Агар сиз Унга кичик ишларда итоат этсангиз, У сизни улкан чўққиларга олиб чиқади.
Агар Худо бизни нимага даъват қилади, деб сўрайдиган бўлсак, Муқаддас Китоб Худонинг қудрати ҳақида гапиради: «Ахир, Худо бизга нажот берди, Хушхабар айтиш каби муқаддас хизматга бизни даъват этди. Бунга бизнинг савоб ишларимиз эмас, аксинча, Худонинг мурод–мақсадию инояти сабаб бўлди...» (2 Тим. 1:9). «Бизга берилган иноят бўйича ҳар биримизнинг ҳар хил инъомларимиз бор» (Рим. 12:6), улардан ҳар биримиз ўз вазифамизга кўра фойдаланишимиз керак. «Аммо ҳар бир одамда Худодан берилган инъом бор, бириники бу бўлса, бошқасиники удир» (1 Кор. 7:7). «Ҳар бир инсонни Худо қандай даъват қилган бўлса, Раббимиз Исо уни қандай шароитга солган бўлса, у шундай яшашда давом этаверсин» (1 Кор. 7:17). Мен шунинг учун ибодат қиламанки, «Раббимиз Исо Масиҳнинг Худоси, улуғвор Отамиз, Ўзини таниб–билишингиз учун Муқаддас Руҳ орқали сизга донолик ва ақл–идрок берсин. Худо сизларнинг қалбингизни нурга тўлдирсин, токи Худо сизларни даъват қилиб, сизларга қандай умид берганини, Худонинг халқи У учун нақадар бой мулк эканлигини тушуниб олинглар» (Эфес. 1:17–18). «Кўнглинг истаганини Эгамиз сенга инъом қилсин, Ҳамма режаларингни рўёбга чиқарсин» (Забур 19:5).
Шуни ёдда тутингки, Худо сиз учун қандайдир жуда муҳим иш тайёрлаб қўйган, сиз ўша ишни бажаришингиз учун сизга У истеъдод, қобилият ва инъомлар берган. Балки ичингиздаги бу инъомларни атрофдагилар кўра олмаётгандир, ҳечқиси йўқ, вақти келганда Худо буни ҳаммага намоён қилади.
Ибодатнинг кучи
Худойим, менинг ҳаётим учун Сенинг режанг ва мақсадинг борлиги учун Ўзингга шукр айтаман. Мен биламан, бу режани Сен олдиндан, Сени ҳали танимаганимда тузиб қўйгансан ва уни албатта амалга оширасан. Менинг мақсадим бошқаларга хизмат қилиш эканини биламан, шунинг учун мендан фойдалангин, бошқаларга ижобий таъсир қила олайин. Оиламга, дўстларимга, жамоатимга ва мен билан мулоқот қилишлари учун Сенга маъқул одамларга қандай хизмат қилишим кераклигини менга кўрсат.
Меҳнатимнинг самаралари бошқаларга марҳамат бўлиши учун ишимда муваффақиятларга эришишимга ёрдам бер. Қобилиятларим учун имкониятларни оч, Сендан бўлмаган имкониятларнинг йўлини тўсиб қўй. Тушунишим учун донолик бер, мени йўлга сол. Менинг ишларимни, келажакда Сен мени даъват қиладиган ҳар қандай юмушларимни марҳаматлагин. Ўз ишимни муваффақиятли ижро этишим учун менга ёрдам бер.
Биламан: Сен мени қандай ишга даъват қилмагин, бу ишни яхши бажаришим учун менга лаёқат инъом этасан. Ҳаётимда Сенинг режаларингни ижро этишим учун бирон нарса ҳалақит бера олмаслиги учун ибодат қиламан. Ўз майл-истакларимдан ҳеч қачон чекинмасликка ёрдам бер. Ҳаётимнинг мақсадини тўғри тушунишимга мени ўргат. Исо номи билан ибодат қиламан.
Куч-қудрат сўзи
«Раббимиз Исо ҳақи маҳбус бўлган мен — Павлус сизлардан ўтиниб сўрайман: Худо сизларни Ўзига даъват қилганини ёддан чиқармай, шу даъватга муносиб тарзда яшанглар. Доимо камтар ва мулойим бўлинглар, меҳр–муҳаббат билан бир–бирингизга сабр–тоқатли бўлинглар. Ўзаро тинч–тотув яшаб, Муқаддас Руҳ ато қилган бирдамликни сақлашга жон куйдиринглар» (Эфес. 4::1–3).
«Эй биродарларим, Масиҳ сизларни танлаганини ва даъват этганини тасдиқлашга астойдил ҳаракат қилинглар. Айтилган хислатларга эга бўлсангиз, имондан қайтиб кетмайсизлар» (2 Бут. 1:10).
«Эй Раббимиз Худо, лутф–караминг бизга ёр бўлсин,
Ишларимизга омад бергин,
Ҳа, ишларимизга барака бергин!» (Забур 89:17).
Ибодат мавзусида кейинги ўйлар
Сиз ўз истеъдингизни, қобилиятингизни ва лаёқатингизни биласизми? Нима билан шуғулланмоқчи эканингизни, нимада муваффақиятга эришаётганингизни ва нималарда мукаммал бўлмоқчи эканингизни ёзинг.
2.Сиз ҳаётингизда кўпроқ қандай иш билан шуғулланишни истар эдингиз? Бу дегани – сизнинг режаларингиз бундан кейин ўзгармайди дегани эмас, аммо кўпинча Худо қизиқишларингиздан фойдаланиб, сизни юксак мақсад томон йўналтиради.
3. Ибодат матнини ёзинг ва унда Худодан, менга ҳаётимнинг мақсадини кўрсат, деб сўранг. Ундан яна, истеъдимни, қобилиятимни ва лаёқатимни ўзимга кўрсат, буларни ривожлантиришга ёрдам бер, деб сўранг.
12-боб. Эй Худойим, тўғри танлов қилишим учун мени доноликка ўргат
Бир куни Флоридага океан бўйидаги катта хусусий пансионатда бир ҳафта дам олишга борган эдим. Океанга қараб турадиган еттинчи қават балконида туриб, пастдаги манзарани қизиқиш билан томоша қилдим. Мен турган баландликдан саёз жойлар ва океанга қуйиладиган жойлар кўриниб турарди. Одамлар сувга шўнғиб, кутилмаганда саёз жойда оёқларида туриб қолардилар, сув тиззадан келарди. Буларни кузатиш жуда завқли эди. Яна саёз жойда сайр қилиб юриб бориб, чуқур сувга тушиб кетаётган одамларни кузатиш ҳам мароқли эди.
Шунда мен ўйладим: агар мен чўмилаётганларнинг ҳар бири билан сув остидан алоқа ўрнатганимда эди, мен уларни, эҳтиёт бўлинглар, сув ўпирган жойнинг четига келиб қолдингизлар, деб огоҳлантириб, уларни йиқилиб кетишлари олдини олган бўлардим. Аммо бизнинг орамизда бундай алоқа бўлмагани учун, мен уларга юқоридан кўриб турганларим ҳақида хабар бера олмадим.
Худо билан алоқаларимиз ҳам шунга ўхшаб кетади. Худо Ўз тепалигидан биз билан нима юз бераётганини кўриб туради. У ҳаммамиздан ва муаммоларимиздан юқори туради. Агар Худо билан доимий алоқамиз бўлганда эди, биз Унга шундай деб айтган бўлардик: «Худойим, мени етаклаб юр, токи йиқилиб тушмайин». Худо бизни жарлик четидан олиб кетган бўларди. Аммо, одатдагидай, биз Унга бундай илтимос билан мурожаат қилмаймиз, Унинг раҳнамолигини изламаймиз. Оқибатда бошимиз билан чуқурликка шўнғиб кетамиз.
Муқаддас Китоб Лут деган одам ҳақида ҳикоя қилади. У Иброҳимнинг жияни бўлган. Лут яшаш жойини ўзи танлагани учун асирга тушиб қолди (Ибт.13:10-11). У ахлоқсиз одамлар билан мулоқот қиладиган бўлди, ўша одамлар Лутни тубанликка олиб бордилар (Ибт. 13:13). Лут бу масалада Худонинг фикрини билиш ўрнига, ўзи яхши деб ҳисоблаган нарсаларни танлади. Қанчалар кўп одамлар илоҳий ҳимоя масканини тарк этиб, ўз идроки бўйича ҳаётларини қуриш учун Худонинг марҳаматидан воз кечиб кетадилар. Улар Худодан донолик ва раҳнамолик сўрамайдилар. Ҳаммамиз ҳам вақти-вақти билан шундай қиламиз, афсуски, бу оғир оқибатларга олиб келади.
Сиз нодон одамни ҳеч кўрганмисиз? Бундай одам очиқ–ойдин кўринган хатога йўл қўяди ва нотўғри қарорларни қабул қилади. Аслида, ўзингизнинг ҳаётингиздагидан кўра, бошқа бировнинг ҳаётида шунга ўхшаш вазиятни пайқаш осон. Шунинг учун ҳам Худодан тез-тез донолик сўраб туришимиз керак.
Доно бўлиш – ҳар қандай вазиятни тўғри тушуниш, уни ичидан кўра олиш ва унга ҳақиқатни татбиқ қила олиш демакдир; доно бўлиш – яхшиликни ва ёмонликни фарқлай олиш ва тўғри муҳокама қилиш демакдир. Донолик олдингиздаги жарликнинг четини кўра олиш, тўғри қарор қабул қилиш демакдир. Аммо ҳақиқат шундаки, бу сифатларнинг ҳаммаси Худода бор, фақат У қандай тўғри иш қилиш кераклигини билади. «Ҳақиқат Руҳи келиб, сизларни тўлиқ ҳақиқат сари бошлайди. У Ўзича гапирмайди, неки эшитса, ўшани сўзлаб беради, У юз берадиган воқеалар ҳақида сизларга хабар қилади» (Юҳ. 16:23).
Донолик ҳаётимизни неча марта қутқариб қолганини ва бизни кулфатдан сақлаганини, келажакда яна неча марта шундай қилишини биз тасаввур қила олмаймиз. Шунинг учун биз ҳар куни Худога, менга донолик бер, деб сўрашимиз керак.
МЕН КЎПРОҚ ИБОДАТ ҚИЛИШНИ ИСТАЙМАН:
Вақтим бўлганда;
Худо ҳақида ўйлаганимда;
Қийин аҳволга тушиб қолганимда;
Ғазабланганимда;
Маъюс бўлиб қолганимда (13 – 15 ёш).
МЕН ХУДОНИ ҚАНДАЙ ТАСАВВУР ҚИЛАМАН:
олижаноб;
муқаддас;
раҳмдил;
комил;
ишончли (16 – 19 ёш).
Доноликка ўнта йўл
1.
2.
3.
4.
5.
6.
7.
тўғри юрадиганга Ўзи қалқон бўлади» (Ҳикмат. 2:7).
8.
донолик эса камтарлар биландир» (Ҳикмат. 11:2).
9.
10.
Худодан донолик сўрашнинг ўнта сабаби
1.
2. Ҳ
барча сўқмоқлари тинчдир» (Ҳикмат. 3:17).
3.
4.
оёғинг эса қоқилмайди» (Ҳикмат. 3:23).
5.
уйқунг ширин бўлади» (Ҳикмат. 3:24).
6.
7.
8.
9.
10.
Худога ҳар доим маслаҳат сўраб мурожаат қилинг
Бирон одамга маслаҳатга боришдан олдин, Худога мурожаат қилинг. Мен, ишончли одамларга маслаҳат учун мурожаат қилманг, демоқчи эмасман, балки айтмоқчиманки, ўша одамларга боришдан олдин, Худодан, нима қилай, деб сўранг. Сўнгра ўша одам учун ибодат қилинг, унга Худодан донолик ва билим сўранг, у сизга тўғри маслаҳат бера оладиган бўлсин. Худодан: “Мен маслаҳатлашмоқчи бўлган бу одамда донолик борми?” деб сўранг. Худодан яна: “Мени нодон одамлардан Ўзинг асра, мени илоҳий донолиги бор одамларга ҳамроҳ қилгин”, деб сўранг. Биронта одам билан бирон жойга бораётганингизда, Худодан, тўғри қарор қабул қилишим учун донолик бер, деб сўранг.
Агар сиз Худодан доимо донолик сўрашга одатланган бўлсангиз, зарур бўлганда зудлик билан тўғри қарор қабул қилишга ва Худога мурожаат этишга вақтингиз қолмаганда, фақат Худо сизга берган донолик сабаблигина тўғри танлов қила оласиз.
Ўшанда шунчаки қизиқиш туфайли мен пляжга тушдим ва майда майдончалар томон сув остида сузиб кетдим. Бу майдончаларни балконимдан туриб, яхши фарқлаб олган эдим. Бир саёз майдончага етиб бориб, чуқурчаларни кўриш учун атрофга алангладим. Чуқурчалар мен турган саёз жойга туташган эди. Саёз жойнинг бир томонида жойлашган тик ўпирилиш жойини мен эслаб қолганим учун ишонч билан ўша жой четига қадам ташладим. Аммо кутилмаганда қум ўпирилиб тушди, менгача бошқалар қандай чуқурликка тушиб кетган бўлсалар, мен ҳам йиқилдим. Мен шуни тушундимки, агар сиз ниманидир билсангиз ҳам, ўзингизга ҳаддан ташқари ишониб юборманг. Доим Худодан донолик сўранг, Унинг маслаҳатини қидиринг, агар фақат ўз имконият ва қобилиятларингизга суяниб қолсангиз васвасага тушиб қолишингиз мумкин. Зотан, фақат Худо ҳақиқатни билади.
МЕНИНГ ХУДОГА ИБОДАТИМ: Эй Худойим, синовлар даврида менга тасалли беришингни Сендан сўрайман. Сен ҳамма нарсани тўғрилай олишингни биламан, аммо баъзан бунга ишониш қийин. Мен Сендан васвасаларга қарши курашиш учун ҳам куч ато этишингни сўрайман. Гарчи бу менда унчалик яхши амалга ошмаса ҳам, менинг ҳаётимдаги бу муаммо устида Сен ишлаётганингни биламан (15 ёш).
НЕ ХВАТАЕТ “Я МОЛИЛСЯ И БОГ МНЕ ОТВЕТИЛ”
В РУССКОМ ПЕРЕВОДЕ ЭТОГО ПУНКТА ТОЖЕ НЕТ. СМОТРИТЕ РУССКУЮ ВЕРСИЮ.
Ибодатнинг кучи
Худойим, Сендан сўрайман: ҳамма ишларимда менга донолик бер. Донолик олтиндан ҳам қиммат, кумушдан яхши эканини биламан (Ҳикмат. 16:16). Шунинг учун мени донолигинг ва идрокинг билан бойитишингни Сендан сўрайман. Ҳар бир вазиятда Сенинг ҳақиқатингни кўра олишим учун мени донолик ва билим билан тўлдир. Ҳар бир ҳаётий вазиятда менга тўғри тушунча ато қилгин.
Худойим, Сенга маъқул бўлган одамлардан маслаҳат сўрашга ҳар доим ёрдам бер, бу дунёга оид одамлар билан ҳамтовоқ бўлмайин. Худойим, Сен менга “ҳаёт йўлини кўрсатган”инг (Забур 15:11) учун шукр айтаман.
Сенинг Каломингни чуқур тушунишимга ва билишимга ўргатгин, токи Каломинг руҳимга ва қалбимга кирсин. Худойим, Сен айтган эдинг: «Фосиқлар мартабага эришса одамлар яширинади, ҳалокатга йўлиққанда эса солиҳлар кўпаяди» (Ҳикмат. 28:28). Мен ўзимни фикрларимга эмас, балки Сенинг Каломингга ва амрларингга ишонишни истайман, токи мен доим донолик билан иш кўрайин, ҳеч қачон хато қадамлар ташламайин. Мени доно инсон қилгин.
Мен ёвузлик йўлидан узоқ юришим ва бехатар йўллардан одим ташлашим учун, менга зарур бўлган донолик, билим, онг, йўналиш ва идрок инъом қилгин (Ҳикмат. 2:10–13). Худойим, биламан, Сенда «донолик ва илму маърифатнинг ҳамма хазиналари пинҳондир» (Кол 2:3). Бу хазинани топиш учун менга ёрдам бер. Исо номи билан ибодат қиламан.
Куч-қудрат сўзи
«Эгамиздан қўрқиш* доноликнинг бошидир*,
Муқаддас Худони билиш идрокдир. Чунки Мен туфайли умрингга умр қўшилади» (Ҳикмат. 9:10–11).
«Солиҳнинг оғзи доноликдан сўзлайди,
Унинг тили адолатни сўйлайди.
Юрагида Худосининг қонуни жой олган,
Шунинг учун қадамида адашмайди» (Забур 36:30–31).
«Фаросатга ташна, идрокка чанқоқ бўлсанг, Уни кумуш излагандай изласанг, яширин хазина қидиргандай қидирсанг, Эгамиздан қўрқиш нималигини тушунасан,
Худо кимлигини биласан. Чунки доноликни Эгамиз беради, билим ва идрок Унинг оғзидан чиқади» (Ҳикмат. 2:3–6).
Ибодат мавзусида кейинги ўйлар
Бу дунёнинг донолигини излашдан кўра, Худонинг донолигини излаш муҳим деб ҳисоблайман, чунки:
2. Қайси муаммоларни сиз донолик билан ҳал қилишингиз керак? (Худога ибодат кўринишида ўз эҳтиёжларингизни ёзинг ва бунда Худодан ўзингиз учун донолик сўранг).
3. Шуни ёдда тутингки, донолик Худо олдидаги қўрқувдан бошланади. Ибодат матнида Худони қанчалар кучли севишингизни ва иззатлашингизни ёзинг. Ундан, мени ҳар доим доно қарор қабул қиладиган доно одамга айлантир, деб сўранг.
13-боб. Эй Худойим, салбий эмоциялардан қутулишимга ёрдам бер
Илгарилари мен, хавотирлик, руҳий зиқлик ва қўрқув – мендаги нормал ҳолат, деб ҳисоблардим.
Қачонлардир Худо сизни тарк этгандай туйғу бўлганми? Ёки У сизнинг ибодатларингизни эшитмаётгандай туюлганми? Агар шундай бўлса, билингки, сиз ёлғиз эмассиз. Аслида сиз ажойиб компаниядасиз: миллионлаб одамлар қаторида Исо ҳам шундай эмоцияни бошидан кечирган. У ҳаётининг энг даҳшатли лаҳзаларида: «Эли, Эли, ламо шавақтани? — деб фарёд қилди. Бу сўзнинг таржимаси: “Эй Худойим! Эй Худойим! Нега Мени тарк этдинг?!” — демакдир» (Матто 27:46).
Ҳаммамизда ҳам оғир даврлар бўлади, ҳамма бизни тарк этаётгандай бўлиб туюлади, ўзимизни ёлғиз сезамиз. Аслида бундай эмас, чунки бундай лаҳзаларда бизни синовдан ўтказиш учун Худо биз билан биргадир. Биздан фақат Уни чақириш талаб этилади, холос. Кулфатда қолганимизда биз ибодат қилишимиз мумкин, Худо Каломининг ҳақиқатини ўрганишимиз ва навбатдаги қадамларни ташлаш орқали салбий ҳиссиётларга ва эмоцияларга фаол қаршилик кўрсатишимиз мумкин.
Салбий эмоциялардан қутулишнинг тўққизта йўли
1
Сиз хавотирликка тушганингизда, Худога ишонмайсиз. Худо ҳамма нарса тўғрисида ғамхўрлик қилиши ҳақидаги ҳақиқатга ишониш осон эмаслигини тушунаман. Қилишдан кўра, айтиш осонроқ. Аммо сиз ҳар бир мураккаб вазиятда Унга мурожаат этсангиз, Унга ишониш мумкинлигини Ўзи тасдиқлайди.
«Нима еймиз, нима ичамиз, деб ташвишланиб безовта бўлманглар. Дунё халқлари ҳадеб бу нарсаларнинг ташвишида юрадилар. Лекин осмондаги Отангиз буларга муҳтож эканингизни билади–ку! Сизлар, яхшиси, Худонинг Шоҳлиги пайида бўлинглар, шунда қолган нарсалар ҳам сизга берилади» (Лк. 12:29–31). Худо, ҳеч нарса тўғрисида ташвишланманглар, деб айтади – биз ҳамма нарса тўғрисида ибодат қилсак бўлди. Бу ҳар биримизнинг қўлимиздан келади.
2.
Қанчадан-қанча одамлар жиловлаб бўлмайдиган ғазаб сабабли ўзларини ва бошқа одамларнинг дилини вайрон қилиб, ҳалокатга олиб бордилар экан? Қанчалар ғазабга минган одамлар оилаларида ўзаро муносабатларни буздилар экан ва Худо улар учун тайёрлаган қисматни қурбон қилдилар экан? Фақат аҳмоқларгина ғазабга бериладилар, донолар эса бундай тўловни тўлашни истамайдилар. «Жаҳлдор бўлмагин, чунки жаҳл нодонларнинг юрагида уй қуради» (Воиз 7:9). Сиз Худонинг марҳаматлари оқимида қолишингиз учун Худодан, мени ғазабдан ҳимоя қилгин, деб сўранг.
3.
Сиз ҳаётингиз шароитидан қониқмаганингизда ҳаворий Павлуснинг сўзларини эсланг: «…чунки мен ҳар қандай шароитда борига қаноат қилишга ўрганганман» (Флп. 4:11). Аммо бундай ҳаётий позицияда ишонч зарур, яъни бутун ҳаётингизни Худо бошқараётганига ишонишингиз зарур. У сизни севишига ва сиз учун фақат яхшиликни раво кўришига ишонишингиз керак, бундай ишонч мукаммалдир.
Худо шундай ваъда қилади: «Худонинг халқини Шаббат кунига ўхшаган фароғат кутмоқда» (Ибр. 4:9). Бу дегани – ҳар қандай шароитда фароғат, қониқиш, тинчлик, шодлик бизга ваъда қилинган деганидир. Муқаддас Битикдан қуйидаги ажойиб оятни эслаш ўринли: «Менга куч–қувват берадиган Исо Масиҳнинг мадади билан ҳар нарсани қила оламан» (Флп. 4:13). Сиз Исонинг мадади билан ҳамма синовларни бошингиздан ўтказишингизга, ғамгинлик ва умидсизлик устидан ғолиб бўлишингизга ишонч ҳосил қилишингиз керак.
4.
Қуйидагича фикрларни ўзингиздан ҳайданг:
Ҳобил эга бўлган нарсани Қобил истаганда, Қобилнинг юрагида ҳасад уйғонди, шунинг учун уни ўлдирди. Натижада Қобил бутун ҳаёти давомида азоб чекди. «Чунки бу дунё ҳали ҳам сизларга ўз таъсирини кўрсатяпти. Орангизда жанжалкашлик ва келишмовчиликлар бор экан, бу сизларнинг ҳали ҳам башарий табиатингиз таъсирида, инсоний фикрлаб яшаётганингизни кўрсатмайдими?!» (1 Кор. 3:3). Сиз ҳасад оқибатида бутун умр давомида азоб тортиб юришни истамайсиз-ку! «Хотиржам юрак танага ҳаёт бахш этади, ҳасадгўйлик эса суякларни чиритади» (Ҳикмат. 14:30). Худонинг севгиси сизда ва сиз орқали олқишланиши учун ибодат қилинг. «Севги сабр–тоқатли ва меҳрибондир. Севги ҳасад қилмайди, мақтанмайди, кеккаймайди» (1 Кор. 13:4).
5.
Мен клиник руҳий зиқлик ҳақида гапирмаяпман. Клиник руҳий зиқлик тана аъзоларининг физиологик функциялари бузилишидан пайдо бўлади ва тиббий даволанишни талаб этади. Агар кимдир тиббий препаратларга эҳтиёж сезса, уларни истеъмол қилаверсин. Мен руҳнинг хаста, тушкун ҳолати ҳақида гапиряпман, бундай хасталик Худонинг Руҳи ва Каломнинг ҳақиқати орқали шифоланади. Ўзидан ва ҳаётидан умидсизланиш, муаммолар доирасидан чиқиб кетиш имконияти йўқлиги дастидан чорасизлик ҳислари – буларнинг ҳаммаси тушкунликка сабаб бўлади.
Аммо булар билан бирга, биз учун хушхабар ҳам бор: биз бу салбий эмоциялар босими остида яшашимизни Худо истамайди. Худодаги шодлик сизнинг қалбингизни тўлдиришини ва оғир ҳиссиётларни сиқиб чиқаришини У истайди. «Йўқолинглар кўзимдан ҳаммангиз, эй бадкирдорлар! Нола–йиғиларимни Эгам эшитди. Эгам эшитди менинг илтижоимни, Эгам қабул қилади менинг ибодатимни» (Забур 6:9–10). Худога ибодат қилинг, У сизни тушкунлик ҳолатидан олиб чиқмоқчи. Агар сиз ҳозиргача тушкунлик ҳолатида бўлсангиз, бир дақиқа ҳам кечикмасдан, ундан халос бўлишга шошилинг.
6.
“
Умидсизлик ва норозилик бизни қўрс, нохуш ва антагонистик одамларга айлантиради. Худога шундай деб ибодат қилинг: “Худойим, агар юрагимда аччиқ илдиз бўлса, уни менга кўрсат, уни дарров рад қилайин”. «Эҳтиёт бўлинглар, тағин, ўзингизни Худонинг иноятидан маҳрум қилиб қўйманглар. Ораларингизда аччиқ илдиз ўсишига йўл қўйманглар, акс ҳолда унинг заҳри муаммолар туғдириб, кўпларингизни ҳаром қилади» (Ибр. 12:15). Қалбингизга эътибор беринг, Худодан бўлмаган ҳамма нарсадан уни тозаланг.
7.
8.
Умидсизлик — руҳ учун ўлимдир. Ҳаётий вазиятингиз қанчалик умидсиз бўлиб туюлмасин, ундан воз кечинг, чунки Худонинг сиз учун доимо умиди бор. Ибодатингиз сизнинг нуқтаи назарингиз бўйича имконсиз нарсани – тамомила ақл бовар қилмайдиган нарсани юзага чиқариши мумкин. Сиз кўрмаётган чорани Худо топиши мумкин. Ундан, менга келажак учун умид ато қил, қалбим ҳаётимнинг ҳар бир кунида шукроналик билан тўлиб-тошсин, деб сўранг.
9.
Биз қўрқувда яшашимизни Худо истамайди. Қўрқув Худодан келиб чиқмайди. Қўрқувни кинофильмлардан, видеофильмлардан, газета янгиликларидан орттириб оламиз, уни бизда китоблар ва телевидение саҳналари туғдиради. Қўрқувни бизга одамлар айтадиган сўзлар, улар қиладиган ишлар олиб келади. Душман ҳаммамизни юз бериши мумкин бўлган келажакдаги ҳалокатлар билан қўрқитади. Аммо қўрқув бизнинг устимиздан ҳукмронлик қилишига имкон бермаслигимиз керак.
Қўрқувнинг энг кўп тарқалган турларидан бири атрофимиздаги одамларнинг фикрларидан қўрқув, аниқроғи, улар томонидан рад қилиниш қўрқувидир. Кўпинча биз бу қопқонга онгсиз равишда тушиб қоламиз. Бу қопқонга тушиб қолмаслик учун, одамлар нима деб айтаётганларига қараб эмас, балки Худо нима деб айтаётганига кўпроқ эътибор беришимиз керак. Биз олқишни инсонлардан эмас, Худодан кутишимиз керак. Агар Худо қалбимизда биринчи ўринда турмас экан, биз одамлардан қўрқаверамиз. «Одамдан қўрқиш тузоққа илинтиради, Эгамизга умид боғлаган эса хавф–хатардан холи бўлади» (Ҳикмат. 29:25).
Худо бизни ҳар қандай қўрқувдан халос қилишни истайди. Муқаддас Китобда шундай дейилади: «Худонинг севгисини ардоқлаган киши қиёмат кунидан қўрқмайди, чунки қалбини тўлдирган Худонинг севгиси бу қўрқувни қувиб чиқаради» (1 Юҳ. 4:18). Ягона комил севги – бу Худонинг севгисидир. Фақат У билан яқин муносабат изланг, шунда севгида мукаммаллашасиз ва қалбингиз Унинг севгиси билан тўлиб-тошади. У сизни ҳар қандай қўрқувдан озод қилади.
Қўрқув билан курашишнинг бошқа усуллари ҳам бор, бу – онгингиз учун озуқани эҳтиёткорлик билан танланг, Худони доимо улуғланг, Худонинг Каломини ҳар куни ўқинг. Мени бир неча марта қўрқув қийнаган эди, мен бу қўрқувларни фақат Муқаддас Китобни ўқиш ёки Муқаддас Китобдан маълум оятларни иқтибос қилиб келтириш орқали енгар эдим; масалан, қуйидаги оят шулардан бири: «Зеро, Худо берган Руҳ қалбимизга қўрқув солмайди, аксинча, бизга куч, муҳаббат ва ақли расоликни ато қилади» (2 Тим. 1:7).
Худо хоҳлайди: сиз Унга ҳамроҳ бўлишингизни, доим У билан мулоқот қилишингизни, У орқали янги, ғаройиб нарсаларни билиб олишингизни, чунки фақат У сизга бу олам сирларини очишга қодирдир. Худога яқин бўлганингизда, сизнинг ҳамма қўрқувларингиз изсиз йўқолиб кетади.
МЕН ҚУЙИДАГИ ҲОЛАТЛАРДА ИБОДАТ ҚИЛИШНИ ХОҲЛАЙМАН:
Қандайдир ёмон ҳодиса юз берганда;
Мен нима биландир курашишимга тўғри келганда;
Ғамгин ва паришонҳол бўлганимда;
Бахтиёр бўлганимда;
Хафа бўлиб, ёрдамга муҳтож бўлганимда (13 – 15 ёш).
МЕН ИБОДАТ ҚИЛДИМ, ХУДО ЖАВОБ БЕРДИ: отам оиласига эътибор қаратмаётганини тушунсин, деб ибодат қилдим. Худо менинг ибодатимга буюк қудрат билан жавоб берди (16 ёш).
МЕНИНГ ХУДОГА ИБОДАТИМ: Худойим, Сен доимо мен билан бирга эканингга ишонишим учун ёрдам бер (17 ёш).
МЕНИНГ ХУДОГА ИБОДАТИМ: Худойим, илтимос, мен билан бирга бўл. Мен қўрқяпман, аммо нима қилишни билмайман. Мен ўзимни ёлғиз сезяпман. Сен мен билан бирга ёнимда эканингни сезишим зарур. Илтимос, мен бехатар эканимни ҳис қилишимга ёрдам бер, менга тасалли юбор. Менинг қалъам, ҳимоячим бўл. Қўрқувларимни олиб ташла, улар мени шол қилмасин, мен Сен учун яшай. Мен Сени жуда яхши кўраман, Сенинг комил севгинг ҳар қандай қўрқувни қувиб юборишини биламан (16 ёш).
МЕН ИБОДАТ ҚИЛДИМ, ХУДО ЖАВОБ БЕРДИ: мен ўзимга паст баҳо беришимга қарши курашдим. Мен Худога ибодат қилиб, Ундан, Сени билиш истагини менга бергин, деб сўрадим. У менга Ўзини намоён қилди ва менинг вазиятимдан мени ўзгартириш учун фойдаланди. Ҳозир менинг ўзимга ва ҳаётимга муносабатим бошқача бўлиб қолди (18 ёш).
Салбий эмоциялар ичимизда шубҳа яшаётганидан гувоҳлик беради. Аммо биз Худога тўлиқ ишонсак, қандай шубҳа, қандай хавотирлик ҳақида гап бўлиши мумкин?! Салбий ҳиссиётлар вақти-вақти билан ҳаммада пайдо бўлиб турар экан, уларни қўрқинчли ҳодиса сифатида қабул қилиш керак эмас. Аммо у билан муроса қилиш ҳам мумкин эмас. Ҳаётингизни иллатли қиладиган, Худодаги ҳаётингизни хиралаштирадиган салбий эмоцияларга имкон беришни рад этинг,
Ибодатнинг кучи
Худойим, салбий эмоцияларга – хавотирликка, қўрқувга, умидсизликка, ҳасадга, тушкунликка, рад қилиниш қўрқувига, чорасизликка қарши туришим учун менга куч ато қилишингни сўрайман. “Кечаю кундуз юрагимда қайғу” (Забур 12:3) бўлганда, мени қутқар. Ҳаётимни салбий ҳиссиётлар ва эмоциялар барбод қилишига мен йўл қўймайман, чунки, биламан: Сен мен учун фақат яхшиликни раво кўрасан. Бу эмоциялар мени қамраб олганда, Сен ҳақингда, Сенинг ҳақиқатинг ҳақида эслашимга ёрдам бер.
Сенинг Каломинг бизга шундай амр беради: «Қатъиятли бўлинглар, шунда ҳаётга эришасиз» (Луқо 21:19). Менга сабр бер, эмоцияларимни қатъият билан бошқаришга ўргатгин. Мени “қалбимни сақлашга” ўргат, чунки “ҳаёт манбаи унда” эканини биламан (Ҳикмат. 4:23)*. Қатъиятли бўлишимга, ўзимга диққат қаратмаслигимга ёрдам бер. Сенга ва бошқа одамларга эътибор қаратишга мени ўргат, аксинча, ўзимдаги ортиқча ҳиссиётни енгишимга ва бошқаларга кўпроқ қизиқишимга ёрдам бер. Эй Эгам, Сенга шукур айтаман, чунки кулфатда қолганимда Сенга илтижо қилдим, нола қилдим Худойимга. У овозимни эшитди, оҳу нолам қулоғига етиб борди (Забур 17:7). Сени билиш хурсандчилиги тинимсиз равишда қалбимни тўлдирсин, токи мен доимо Сенинг шодлигингда ва Сенинг тинчлигингда яшайин. Исо номи билан ибодат қиламан.
Куч-қудрат сўзи
«Ҳеч нарсадан ташвиш қилманглар. Аксинча, ҳар қандай шароитда ибодат ва илтижода бўлиб, ҳар бир муҳтожлигингизни Худонинг олдида миннатдорчилик билан изҳор қилинглар. 7Шунда Худо берадиган, инсон хаёлига сиғмайдиган тинчлик Исо Масиҳ орқали сизларнинг юракларингизни ва ўй–хаёлларингизни қўриқлайди.» (Флп. 4:6–7).
«Эй ҳолдан тойганлар, оғир юк остида қолганлар, ҳаммаларингиз Менинг олдимга келинглар! Мен сизларга ором бераман. Менинг бўйинтуруғимни тақиб олинглар, Мендан ўрганинглар. Чунки Мен юмшоқ кўнгил ва камтаринман. Шунда сизларнинг жонларингиз ором топади. Ахир, Менинг бўйинтуруғим қулай, юким енгилдир» (Матто 11:28–30).
«Тақводорлар ёлворади, Эгамиз эшитади,
Барча балолардан уларни Эгамиз қутқаради.
Кўнгли чўкканларга Эгамиз яқиндир,
Руҳан эзилганларни У қутқаради» (Забур 33:18–19).
Ибодат мавзусида кейинги ўйлар
1. Сиз кўп курашган салбий эмоциялар рўйхатини тузинг, нима учун бу салбий эмоциялар сизнинг қалбингиздан жой олганини айтинг. Ибодат қилиб, бу ибодатингизда сизни энг кўп қамал қилган салбий ҳиссиёт ва эмоциялардан халос қилишни Худодан сўранг.
2. Ҳаётингизнинг қайси ҳолатларида сиз, биринчи навбатда, Худо қилган ўзгаришларни кўришни истаган бўлардингиз. Бу хоҳишингизни Худога ибодат тарзида ёзинг, шундай ўзгаришлар қилишини Ундан сўранг.
3. Сизда рад этилиш қўрқуви борми? Агар бўлса, Худодан сўранг, у сизни бошқа одамларнинг фикридан қўрқиш ҳиссидан халос қилсин. Ибодат матнини ёзинг.
14-боб. Эй Худойим, ҳаётимда васвасалар билан курашувимга ёрдам бер
Бу ҳаётда васвасалар мустасносиз ҳаммани пистирмада кутиб туради. Одатда, васваса қандайдир аҳмоқликка, гуноҳга жалб қилишни англатади. Агар сиз шунга ўхшаш бирон нарсани сезсангиз, ўзингизни қоралашга, ўзингиз ҳақингизда ёмон нарсалар ўйлашга шошилманг: ахир, ҳар биримиз тана бўйича фикрлаймиз. Ҳар биримизнинг душманимиз бор, у бизни фикрларимизга қулоқ солишимизга, фикрларимизга кўра иш юритишимизга мажбур қилади. Душманнинг мақсади битта – бизнинг ҳаётимизни бузиш, биз учун Худо тайёрлаган меросдан маҳрум қилишдир.
Шоҳ Довуд васвасага бардош беролмади. У ўз фикрлари бўйича иш тутиб, васвасага берилди. Бу гуноҳ уни сал бўлмаса ҳалок қилаёзди. Довуд ёш, ҳамма нарсаси бор эди: ташқи кўриниши гўзал, мусиқага қобилияти баланд, жасур, бой, бутун халқ орасида таниқли ҳукмдор, яхши оиласи бор эди, Худонинг марҳаматига сазовор эди. Аммо шунга қарамай, у васавсага берилди ва гуноҳ қилди. Сўнгра биринчи гуноҳини беркитиш мақсадида иккинчи марта гуноҳ қилди. Чамаси, унинг бўш вақти кўп бўлган, ўша пайтда у бўлиши лозим бўлган жойда эмас эди. Довуд саройининг томида қўшни уйнинг томидаги аёлни кузатаётган эди. Аёл чўмилаётган эди. Довуд бошқа шоҳлар қаторида жанг майдонида бўлиш ўрнига, чўмилаётган аёлни томоша қиларди. Довуднинг асосий хатоси — васавсага тушиш эмас, бу ҳол ҳамма билан юз бериши мумкин, — балки васвасадан юз ўгирмагани ва ўша зоҳоти тавба қилмагани бўлди.
Довуд том устида туриб, аёлни томоша қилди; у ичида режа тузарди. Ўзини назорат қилишни Худога топшириш ўрнига, шаҳват уни назорат қилишига йўл қўйиб берди. Сўнгра Довуд Ботшева деган ўша аёл билан зино қилди. Бу пайтда аёлнинг эри урушда эди. Ботшева ҳомиладор бўлиб қолгандан кейин эса, Довуд ўзининг муаммосини яшириш учун унинг эрини ўлдиришга буйруқ берди. Ўзининг ожизлиги оқибатида у қотил ва фаҳшбоз бўлиб қолди, бу қилмишлари учун эса умрининг охиригача жазо олаверди, жумладан, кўзи олдида икки ўғли нобуд бўлди.
Васвасалар Исони ҳам четлаб ўтмади. Аммо Довуддан фарқли равишда, Исо тўғри иш тутди. Довуд Худонинг Каломини унутиб қўйган бўлса, Исо Худонинг каломида қатъий турди.
Мен кўп воқеаларга гувоҳ бўлганман: одамлар шаҳватларига қарши курашишга кучлари етмагани учун ўз ҳаётларини қурбон қилардилар. Васвасаларнинг рўйхати узун: ёлғон, товламачилик, гиёҳвандлик, қонунни бузиш, қоидаларга риоя қилмаслик. Кўпинча одамларни зино гуноҳи ўз тўрига илинтириб олади. Истеъдодли одамлар зино қурбони бўлганларини кўрганман, улар бу гуноҳ оқибатида Худонинг ваъдаларидан маҳрум бўлганлар. Улар худди метероитлар сингари қулаб тушганлар ва юлдуздай порлаш ўрнига ёниб кетганлар.
Бундай одамлар зино қилганларидан кейин тавба қилиб, Худо уларни кечиргандан кейин ҳам, ўзларига қарашли нарсалардан маҳрум бўладилар, агар бошидаёқ бу шаҳватдан юз ўгирганларида эса, ўзларига тегишли бўлиши мумкин бўлган нарсалардан маҳрум бўлмаган бўлардилар. Гарчи Довуд кечирилган ва Худо билан муносабати тикланган бўлса ҳам, у энг қимматли нарсасидан – ўғлидан жудо бўлди. Ўшандан буён бахтсизликлар навбатма-навбат келиб, унинг тахти атрофидан аримай қолди – иккинчи ўғли ва оиласининг кўпгина аъзолари нобуд бўлдилар. Худо аввалгидай Довудни яхши кўрарди, аммо гуноҳ ўз оқибатини кўрсатиб бўлган эди. Одамлар зинонинг жиддийлигини тушунмайдилар.
Агар сиз бирон нарсага ёки биронтасига тийиқсиз қизиқишни сезсангиз, билингки бу Худога маъқул эмас, дарҳол Унинг олдида гуноҳингизни тан олинг ва Ундан, мени васвасалардан халос қилгин, деб сўранг. Бир дақиқа ҳам кечиктирманг. Сўнгра иблисга, сен менинг ҳаётимни ҳалок қилмоқчи ва мендан Худонинг марҳаматини ўғирламоқчи эдинг, аммо мен сени фош қилдим, сен мақсадингга етишишингга йўл қўймайман, деб айтинг. Васваса сизни тинч қўймагунча, ибодат қилишда давом этинг: «Кўз–қулоқ бўлиб туринглар, васвасага тушмаслик учун ибодат қилинглар. Руҳ тетик, тана эса заифдир» (Матто 26:41).
МЕН БОШҚАЛАР УЧУН ИБОДАТ ҚИЛАМАН:
Улар маъюс бўлганларида;
Уларга хавф яқинлашаётганини сезганимда;
Уларда яхши имкониятларни кўрганимда;
Улар ёлғиз қолганларида;
Улар нотўғри ҳаёт тарзини кечираётганларида (16–19 ёш).
МЕН ИБОДАТ ҚИЛДИМ, ХУДО ЖАВОБ БЕРДИ: мен Худодан, жамоатимизда тадбир ўтказишимиз учун пул юбор, деб сўраган эдим, У жавоб берди (18 ёш).
МЕН ИБОДАТГА ИШОНАМАН, ЧУНКИ:
У тоғларни силжитади ва мўъжизалар кўрсатади;
Худо ибодат пайтида менга куч ато қилади;
Худо содиқ ва шунинг учун менинг ибодатларимга жавоб беради;
Ибодат одамларни ўзгартиради;
Ибодат кучга эга ва ҳаётни ўзгартиришга қодир (16–19 ёш).
Васвасага алоқадор олтита энг муҳим лаҳзалар
1.
2.
3.
4.
5.
6.
Васвасалардан бош тортиш
Ибодат — ҳаётингиздаги гуноҳдан қутулишнинг энг самарали воситасидир. Васваса инсон қалби устидан ҳоким бўлиб олгач, у билан курашиш анча мураккаб. Исо бизга шундай ибодат қилишни ўргатган эди: «Бизни васвасага дучор қилмагин, Аммо ёвуз шайтондан халос қилгин» (Матто 6:13). Наҳотки Худо бизни васвасага солса? Албатта, солмайди. Бизни душман ва ўз танамиз истаклари васвасага солади. Худо бизга шундай амр қилади: «Бизга эркинлик бериш учун Масиҳ бизни озод қилди. Энди шу эркинликни маҳкам тутинглар, қайтадан қуллик бўйинтуруғини тақманглар» (Гал 5:1). Исонинг Ўзи синовдан ўтиб, азоб чекди. Шунинг учун У синовдан ўтаётганларга ёрдам бера олади (2:18). Менда гуноҳга қарши иммунитетим бор, деб ҳеч қачон ўйламанг. Исо шогирдларига шундай маслаҳат берган эди: «Нега ухлаб ётибсизлар? Қани, туринглар, васвасага тушмаслик учун ибодат қилинглар» (Лука 22:46). Бу сиз учун ҳам айтилган.
Зино ва жинсий аҳлоқсизлик васвасасига келсак, Худодан, мени пок ва нуқсонсиз сақла, деб сўранг. Агар сиз шундай гуноҳга қўл урган бўлсангиз, Худога, гуноҳимни кечиргин, янги ҳаётга қадам ташлашга ёрдам бергин, деб ибодат қилинг. Худо албатта сизга жавоб беради. Ҳар биримизнинг ҳаётимизда шундай давр бўладики, ёнимизда Худонинг иштироки белгиларини астойдил излаймиз ва У бизни эшитаётганига, ибодатларимизга жавоб беришига ишонишга муҳтожлик сезамиз. Бундай лаҳзаларда Худога йўлни излашга вақтимиз йўқ – биз У билан
Васваса Исога айнан Унинг ҳаётидаги буюк воқеалар олдидан келган эди. Сизнинг ҳаётингизда ҳам шундай бўлади. Шунга тайёр бўлинг. Аммо сизга хавф солувчи васваса қанчалик кучли бўлмасин, шуни билингки, «ичингиздаги Руҳ дунёдаги шайтондан устундир» (1 Юҳ. 4:4). Исо ичингизда яшар экан, васвасаларингиз устидан ғолиб келишингизга сизда куч бор.
МЕН ИБОДАТ ҚИЛДИМ, ХУДО ЖАВОБ БЕРДИ: мен тушкун аҳволда эдим, дўстларим мени жамоатга таклиф қилдилар ва Худо ҳақида менга айтиб бердилар. Мен ибодат қилиб, Худодан, менинг қалбимга кир, ҳеч қачон мени тарк этма, деб илтижо қилдим. Ҳозир ҳаётим анча яхши бўлиб қолган (18 ёш).
МЕНИНГ ХУДОГА ИБОДАТИМ: Худойим, илтимос, қалбимдан ҳар қандай васвасани олиб ташла ва уларни тамомила вайрон қил (14 ёш).
Ибодатнинг кучи
Худойим, менга куч бергинки, душманнинг қопқонига тушиб қолмайин. Мени васвасалардан муҳофаза қил, маккор шайтондан мени асра, унинг режалари менга зарар етказишидан ҳимоя қил. Мен кўпроқ (ҳаётингизнинг қайси соҳасида васвасанинг хавфини кўпроқ ҳис қилаётганингизни айтинг) хавотирдаман. Исо номи билан мен васвасанинг тўрларини йиртиб ташлайман, улар мени Исо Масиҳдаги меросдан маҳрум қилмайди.
Сенга маъқул бўлмаган истакларим ва ниятларимнинг ҳаммаси намоён бўлсин, деб ибодат қиламан, токи менинг ҳаётимда ҳеч қандай сир бўлмасин, бу сир оқибатидан мен уялиб қолмайин. Душман менга билдирмасдан писиб келиб қолмаслиги, менга қўққисдан ҳужум қилиб қолмаслиги учун унга имкон берма.
Худойим, Сен мени покликка даъват қилганингни биламан. Мен яхшиликни «маҳкам тутишимга» (Рим. 12:9) ёрдам бер. Сендан келмаган ҳар қандай нарсадан узоқлашувимга ёрдам бер, чунки бу нарсалар менинг ҳаётимга бўшлиқни олиб келади. Барча бўш ва мазмунсиз нарсаларни фарқлашим учун менга идрок бергин, бу нарсалардан ҳаётимни тозалашим керак. Сенинг марҳаматларингдан мени чалғитадиган ҳар қандай заифликлардан мени халос қил (Забур 144:18–19). «Тақводорларни кулфатлардан қутқара олиш»ни (2 Пет. 2:9) Сен биласан, бунинг учун Сенга шукр айтаман. Сен мени ҳамма васвасалардан қутқарганинг ва уларни мендан узоқлаштирганинг учун Сенга шукр айтаман. Исо номи билан ибодат қиламан.
Куч-қудрат сўзи
«Синовларга бардош берган одам бахтлидир. Чунки у синовдан ўтгач, ҳаёт тожи билан тақдирланади. Бундай тожни Худо Ўзини севганларга ваъда қилган» (Ёқуб 1:12).
«Сизлар тушган васваса бошқаларнинг ҳам бошига тушган. Аммо Худо содиқдир, У кучингиздан ортиқ васвасага тушишингизга йўл қўймайди. Васвасага бардош бера олишингиз учун, керакли пайтда васвасадан қутилиш йўлини ҳам беради» (1 Кор. 10:13).
«Шунинг учун маҳкам турибман, деб ўйлаган одам эҳтиёт бўлсин, тағин қоқилиб йиқилмасин» (1 Кор. 10:12).
Ибодат мавзусида бундан кейинги ўйлар
Бугун уйда, мактабда, ишда ва бошқа жойларда сиз қандай васвасаларга дуч келдингиз? Улардан узоқлашиш учун сизга нима ҳалақит беряпти?
2. Ибодат матнини ёзинг. Унда Худодан ёрдам сўранг, У ожизликларингиздан сизни ҳимоя қилсин. Сиз ожизлигингиз дастидан васвасага йўл қўйган ҳар бир аниқ ҳодиса учун Худодан кечирим сўранг.
3. Худо сизни гуноҳ қилишдан сақлаб қолган бўлса, ўша ҳодисани тасвирлаб беринг. Сиз қандай ўйлайсиз: нима учун васвасаларга қарши тура олишга лаёқат сизнинг келгуси ҳаётингизга ижобий таъсир кўрсатади?
15-боб. Эй Худойим, ҳаётимнинг қийин лаҳзаларида кучли бўлишимга ёрдам бер.
Cиз булутли, тунд, ёмғирли кунда самолётда учишингизга тўғри келганми? Мен ҳар сафар ана шундай ҳавода самолётда учганимда қора, қалин булутларни самолёт ёриб ўтгандан кейин, биз мусаффо, кўм-кўк, қуёш нурлари чарақлаб турган осмонда пайдо бўлиб қолардик ва бу манзарадан мен ҳайратга тушардим, атрофимиздаги бир неча мил масофада ҳамма нарса кўриниб турарди. Пастда атмосфера қанчалик булутли бўлмасин, ёғингарчилик устидан ҳар доим кўтарилиш мумкинлигини ва гўзаллик, хотиржамлик ҳукмрон бўлган жойга кўтарилиш мумкинлигини мен унутиб қўярдим.
Бизнинг руҳий ҳаётимиз шу манзарани жуда ҳам эслатади. Сизни қийинчиликлар, муаммолар, синовлар, курашлар, ғам ва азоб-уқубатлар қора булут каби зич ўраб олганда, бу зулмат чегарасидан ташқарида нурга, осойишталикка ва тинчликка тўла кенгликлар ҳам мавжудлигини, сиз у ёққа кўтарила олишингиз мумкинлигини биласизми? Оғир синовлар даврида ибодат орқали Худонинг қўлидан тутганимизда, У бизни қийин ҳолатимиздан юқори кўтаради ва Ўзи биз учун тайёрлаган хотиржамлик масканига олиб киради.
«Тасалли берувчи» бу — Муқаддас Руҳнинг мен яхши кўрадиган исмларидан бири (Юҳ. 14:26). Қуёш нур сочиб тургани тўғрисида савол бериш зарурати бўлмагани сингари, Муқаддас Руҳ бизга тасалли юборишини сўрашимизга ҳожат йўқ. Унинг Ўзи тасаллидир. Қийин синовлар йўлини босиб ўтар экансиз, Муқаддас Руҳ менинг тасаллим бўлсин, деб ибодат қилинг. У бажонидил буни бажаради. Исо айтган эди: «Йиғлаётганлар бахтлидир, чунки улар тасалли топурлар» (Матто 5:4). Муқаддас Руҳ ҳозирданоқ сизга тасалли бермоқда.
Қийин даврлар ҳар биримизнинг ҳаётимизда юз беради. Дардлар ва йўқотишлар ҳаётимизнинг ажралмас қисмидир. Биз учун қимматли ва яқин бўлган одамлар вафот этадилар, кимдандир айрилишга тўғри келади, ажралишлар юз беради. Кимдир ниманидир ёки кимнидир йўқотишига, бирон бахтсизлик оқибатида ғамгинлик ва умидсизликни бошдан кечиришимизга тўғри келади. Бунинг сабаблари кўп, аммо нима юз бермасин, биз ибодатда Худога суянганимизда У ҳаётимиздаги ёмонликни яхшиликка айлантиради. Агар сиз инсон азоб-уқубатларининг сабабларини тушуна олсангиз, ўз дардларингизни бартараф қила оласиз, ҳаётингизнинг ёқимсиз ҳолатлари орасида ишончингиз ўсиб бораётганини кўрасиз.
ИБОДАТДА МЕН УЧУН ЭНГ ҚИЙИНИ:
Ўз ҳиссиётларимни ифодалаш;
Нима ҳақда гапириш кераклигини билиш;
Худонинг иштирокини ҳис қилиш;
Ибодат қилиш учун зарур бўлган кўп муаммолар борлигини ёдда тутиш;
Худо менинг ибодатларимни ҳақиқатан эшитади, деб ишонч ҳосил қилиш (16 –19 ёш).
Азоб-уқубатларни итоаткорлик билан қабул қилишнинг тўртта жиддий сабаби
1.
2.
3.
“Ўғлим, Эгамизнинг тарбиясига эътиборсиз бўлмагин,
Ундан танбеҳ олганингда кўнглинг чўкмасин.
Зеро, Эгамиз яхши кўрган бандасини тарбиялайди,
Фарзанд қилиб олган ҳар бир одамни жазолайди» (Ибр.12:5–6).
Агар сиз оғир аҳволда бўлсангиз, Худодан, бу вазиятда менга нимани ўргатмоқчи эканингни намоён қил, деб сўранг. У сизга нимани ўргатмасин, бу албатта кучингизга куч қўшади.
4.
МЕН ҚУЙИДАГИ ҲОЛАТЛАРДА БОШҚАЛАР УЧУН ИБОДАТ ҚИЛАМАН:
Улар хаста ётганларида ёки шикастланганларида;
Солиҳ ҳаёт кечирмаганларида;
Улар ҳақидаги фикрлар мени тарк этмаганда;
Улар худони билмаганларида;
Улар бирон нарсага муҳтож бўлганларида (16 – 19 ёш).
МЕН ИБОДАТ ҚИЛДИМ, ХУДО ЖАВОБ БЕРДИ: бувимнинг боши оғримасин, деб бобом билан мен ибодат қилган эдик, бувимнинг бош оғриғи тўхтади (16 ёш).
Бошқалар учун тасалли берувчи бўлиш
Муқаддас Китобнинг айрим таржималарида Муқаддас Руҳ Ҳомий деб номланади. «Мен Отага мурожаат қиламан ва У сизлар билан то абад қоладиган бошқа Ҳомийни юборади» (Юҳ. 14:16). Муқаддас Руҳга биз доимий тасалли берувчи деб мурожаат этганимизда, У нафақат бизга ёрдам беради, балки илгари ҳеч қачон бўлмаганидай, Ўз иштироки орқали ниҳоятда сахийлик билан бизга тасалли беради (Матто 5:4).
Менинг энг яқин дугонам вафот этганда, мен бу кулфатдан жуда эзилиб кетдим. Биз узоқ йиллар жуда қалин дугона бўлган эдик, мен усиз яшашимни тасаввур ҳам қила олмас эдим. Дафн куни мен учун ҳақиқий азоб бўлган эди, чунки мен дугонамни бошқа ҳеч қачон кўрмаслигимни англаганимда, ўша кун бутун даҳшат ичида аччиқ ҳақиқати билан менга намоён бўлган эди. Ўша куни мен Худога, менга тасалли бергин, деб мурожаат этдим ва Ундан, қайғуларимни енгиллаштиргин, деб сўрадим, ўша кунларни бошдан кечириб ўтказишимга ёрдам сўрадим. Худо менга жавоб берганини ҳис қилдим.
Ўша пайтларда мен ҳаётимда муҳим бир нарсани қилишни ўргандим – яқинларини йўқотиб қайғуга ботган одамларга тасалли беришни ўргандим. Азадор одам билан ёнма-ён бўлиш ва уни эшитиш муҳимлигини тушундим. Мен уларга Худо берадиган тасалли ҳақида айтиб беришни ўргандим. Агарда ўзим бу азоб-уқубатларни бошимдан ўтказмаганимда эди, буни ҳеч қачон қила олмаган бўлардим. Худо нафақат бизга тасалли
Мен яна шуни ўргандимки, оғир вазиятларда қалбда Худонинг тинчлигига ва шодлигига эга бўлиш мумкин экан. Бу дегани – биз реал қийнчиликларни кўрмай, бахтсизлигимизни сева бошлаймиз дегани эмас. Шунчаки сиз, Худо ҳаётингизни бошқараётганини, У сизга мадад бераётгани биласиз ва ҳаётингиздаги ёмонликни У яхшиликка айлантиришига самимий ишонганингиз учун ҳотиржам бўласиз.
Ҳаётингизга азоб-уқубат келганда, Худога ибодат орқали мурожаат қилинг, У нимадир қилади: ё дардларингизга барҳам беради ёки вазиятни ўзгартиради ё бўлмаса сиз улардан устун келишингизга ёрдам беради. Агар сиз доимо Худо билан мулоқотда бўлсангиз, Унинг шуҳрати сиз орқали намоён бўлади.
МЕНИНГ ХУДОГА ИБОДАТИМ: Худойим, менинг муаммоларимни фақат Сен ҳал қила олишингни билиб, мен Сенга келаман. Сендан илтимос қиламан: менинг келажагимни марҳаматлагин. Менинг ҳамма ишларим Сенга маъқул бўлсин. Келгусидаги ҳаётимда тақдир мени қаерга бошламасин, мен доимо Сеники бўлиб қолишим учун юрагимни назорат қилишимга менга ёрдам бер (15 ёш).
Ибодатнинг кучи
Худойим, ёрдам бер шуларни доимо ёдимда тутайин: мен билан нима юз бермасин, ҳаётимни қора булутлар қанчалик босиб келмасин, Сен доимо менинг Юпатувчим бўлиб қоласан. Фақат Сен мени ҳаётимдаги бўрондан юқори олиб чиқа оласан ва Ўз ҳузурингга олиб кира оласан. Фақат Сен йўқотишларимнинг ўрнини қоплай оласан, Ўз марҳаматинг билан руҳимдаги бўшлиқни тўлдира оласан. Фақат Сен қайғуларимни, дардларимни енгиллаштира оласан, азоб-уқубатларимдан қандайдир яхшиликларни чиқаришга ёрдам берасан. «Эй менинг одил Худойим!
Илтижо қилганимда жавоб бер!
Кулфатда қолганимда мени озод қилдинг.
Менга шафқат қилиб, ибодатимни эшит» (Забур 4:2).
Сендан илтимос қиламан: оғир дамлар бошимга келганда, Сенинг ҳузурингни ҳар доим ҳис қилай. Ҳаётимнинг бундай лаҳзаларида заифлашишни истамайман, балки кучлироқ бўлишни, имонда мустаҳкам бўлишни, шубҳаларга берилмасликни истайман. Бундай пайтларда умидга эга бўлишни, Сенинг ҳақиқатингда мустаҳкам туришни, эмоцияларга берилмасликни истайман.
Мен ўз ҳолатимга қарамай, Сенга ҳар доим шукрона айтишимга ёрдам бер, чунки Сен барча муаммолардан устунсан. Кулфат гирдобидан қачон ўтишимни Сен биласан, Сен мен билан бирга бўласан, ҳеч қандай дарё мени кўмолмайди, олов мени куйдиролмайди (Ишаё 43:1–2). Сен — олижаноб Худосан, Муқаддас Руҳинг менинг Тасалли берувчим ва Ёрдамчим бўлиши учун Уни юбординг. «Муқаддас Руҳнинг кучи ила умидга бой бўл»ишим учун (Рим. 15:13) мени ва менга ўхшаганларни шодликка ва тинчликка тўлдираётганинг учун Сенга шукр айтаман. Исо номи билан ибодат қиламан.
Куч-қудрат сўзи
«Эй азизларим, худди ғайритабиий ҳодиса юз бергандай, бошингизга тушган оғир синовлардан ҳайрон бўлманглар. Аксинча, Масиҳнинг азобларига шерик бўлганингиздан хурсанд бўлинглар! Шундай қилсангиз, У охиратда улуғворликка бурканиб келганда, қалбингиз янада кўпроқ қувончга тўлади» (1 Бут. 4:12–13).
«Гарчи сизлар бу қисқа ҳаётда азоб чекиб яшасангизлар ҳам, Худонинг Ўзи сизларга мадад бериб, барчангизни баркамол, саботли, куч–қудратли ва мустаҳкам қилади. Ахир, иноятга бой Худо Исо Масиҳ орқали сизларни Ўзининг абадий улуғворлигига шерик қилиш учун даъват этган» (1 Бут. 5:10).
«Эй биродарларим, турли синовларга дучор бўлганингизда ўзингизни бахтли деб билинглар. Ахир, имонингиз синалганда сизлар сабр–тоқат қилишни ўрганасизлар. Бу ўзингизга ҳам аён. Ҳар қандай вазиятда сабр қилишни ўрганинглар, шунда етук, бекаму кўст, комил инсонлар бўласизлар» (Ёқуб 1:2–4).
Ибодат мавзусида бундан кейинги ўйлар
1. Охирги икки-уч йил давомида сиз бошдан кечиришингизга тўғри келган энг оғир синов қайси бўлган эди? Бу вақтда сиз Худодан келган тасаллини сездингизми? Сиз ибодат қилиб, Ундан ёрдам сўрадингизми? Бу пайтда сиз нимани ўргандингиз? Кейинги сафар сиз нима қилган бўлардингиз ва нимани ўзгаришсиз қолдирган бўлардингиз?
2. Ибодат матнини ёзиб, унда Худодан, ҳаётимнинг энг қийин лаҳзаларида ҳар доим мен билан бирга бўлгин, деб сўранг. Ундан, Сенга мурожаат қилганим зоҳоти ёрдам бер, муаммоларимни ўз кучим билан ҳал қилиш учун уринишларимга йўл қўйма, деб сўранг.
Ҳаётингиздаги синовлар сизни нимага ўргатди? Шундай вазиятларда бошқаларга ёрдам беришни яхшироқ ўргандингизми?
16-боб. Эй Худойим, ўзимни бехатар ҳис қилишим учун ёрдам бер
Бу китоб яратилаётган пайтда, ўсмирларни кўпроқ безовта қилаётган муаммолар ва уларнинг ҳаётида ибодатнинг роли тўғрисида сўровнома ўтказдим. Улар билан бўлиб ўтган суҳбатлар ва анкетадаги саволларга берилган жавоблар кўнглимни кўтарган эди. Саволларга жавоблар аноним шаклда берилгани сабабли, ёш йигитлар ўзларини анча эркин ҳис қилардилар ва ҳиссиётлари ва кечинмалари ҳақида очиқ айтиб берардилар.
Ҳозирги ўсмирларнинг кайфиятини ўрганиб, шуни билдимки, сизларнинг кўпчилигингиз оламда ва атрофда юз бераётган ҳамма воқеалардан жуда яхши хабардор экансизлар. Ҳозирги оламда ҳукмрон бўлган ўткир конкуренция сабабли ҳаётда муваффақиятларга эришув осон эмаслигини биласиз. Қолаверса, сизнинг қалбингизда келажакка катта умидлар яшайди.
Сизни хавотирга солаётган муаммолардан бири сизнинг шахсий хавфсизлигингиз ва яқин одамларингизнинг хавфсизлигидир. Буни шундай тушунтириш мумкин: сиз телевизор кўряпсиз, сиз журнал ўқияпсиз, сиз интернетга киряпсиз, ниҳоят, сиз мобил телефонда гаплашяпсиз. Сиз давримизнинг энг ваҳимали воқеаларининг ҳаммаси ҳақида хабардорсиз, уларнинг айримлари сизнинг уйингиздан узоқ бўлмаган жойда юз бермоқда. Эҳтимол, агар ахборотдан озроқ хабардор бўлганингизда эди, ўзингизни хотиржам ҳис қилган бўлардингиз. Бунинг устига, ўзингизнинг хавфсизлигингиз ва яқинларингизнинг хавфсизлиги учун доимий қўрқувга қарши восита бор, бу восита – ибодат. Агар хавотир ва ҳаяжонлар ҳар сафар қалбингизда пайдо бўлиши билан, уларни Худога топширишни ўргансангиз ва ўзингизни ҳамда ўзингиз учун азиз одамларни ҳимоя қилишини Ундан сўрасангиз, қалбингизда тинчлик ва хотиржамликни ҳис қиласиз.
МЕН ҚУЙИДАГИ ҲОЛАТЛАРДА ИБОДАТ ҚИЛИШНИ ИСТАЙМАН:
Нимадандир ҳаяжонланганимда;
Ишга боришимга тўғри келганда;
Нажот топмаган дўстларим билан мулоқот қилганимда;
Жиддий имтиҳон яқинлашганда;
Юрагимда оғир ҳислар пайдо бўлганда (16 – 19 ёш).
Ибодат қилишни ўзингизга одат қилиб олинг
Ўзимнинг, дўстларимнинг ва яқинларимнинг хавфсизлиги учун ибодат қилишни анча олдин ўрганганман. Бу менинг қалбимга тинчлик олиб келган эди. Чунки билардимки, ибодат туфайли Худо ҳаммамизни ҳимоя қилади. Аммо ибодат – сиз билан ҳеч қандай ёмон ҳодиса юз бермаслигига кафолат эмас, аммо ҳамма хавф-хатар орасида Худонинг муҳофаза этувчи қўлини кўришингизга ваъда беради.
Бир воқеани эслайман: кучли қор бўронидан кейин машинада қаёққадир боришимга тўғри келган эди. Серқатнов чорраҳага қизил светофорга аста келиб, тормозни босдим, аммо тормоз ишламади. Машинам ғилдираги қоп-қора дўнгликларнинг катта қисмига урилди, мен уларни пайқамаган эканман. Тор иккитомонлама йўл кесишган чорраҳа ҳамма томондан чуқур ҳандақлар билан ўралган бўлиб, ҳандақлар эриган муз сувлари билан тўла эди. Машиналар чорраҳа орқали менинг олдимда икки томондан учиб ўтарди, мен тушундимки, машинамни бошқариш имкони бўлмаган. Мен машинани тўхтата олмадим.
«Исо, менга ёрдам бер!» – деб баланд овозда илтижо қилдим. Йўл четидаги ариққа ағнаб кетмаслик учун машинани бошқаришга ҳаракат қилдим. Машиналар менинг машинам билан тўқнашиб кетмаслиги учун атрофимдан айланиб ўтишарди. Битта кўк рангли машина тўғри менга томон учиб келарди, мен эса келаётган зарбадан қандай қилиб ўзимни олиб қочишни тушунолмасдим. Мен Худога шу қадар астойдил илтижо қилардимки, Худо мени ташлаб қўймади. Ўша куни ҳақиқий мўъжиза юз берди, мен ҳам, бошқа биронта машина ҳам асло шикастланмади.
Ўша куни эрталаб уйдан чиқаётиб, Худога, мени Ўзинг ҳимоя қилгин, деб қаттиқ ибодат қилган эдим. Худо менинг ибодатимга ўша куни жавоб берганига заррача шубҳам йўқ эди. Ҳаётимизнинг энг қалтис вазиятида – келажагимиз қил устида турган пайтда, Самовий Отамиз билан доимий алоқада бўлишимиз, Унинг кўзи бизни кўриб туришига ишонишимиз керак. Юқорида тасвирлаганимдай, ҳаётимиз жар ёқасига бориб қолганда, ана шундай ибодатга муҳтожмиз, жавоб ҳам дарров келиши керак. Аммо бунинг учун биз ҳар куни ибодат қилишни ўрганишимиз керак. Худо — бизнинг бошпанамиз, биз унда паноҳ топишимиз мумкин, аммо биз Худога мунтазам мурожаат қилганимизда, ибодат биз учун одатга айланганда, ҳаётимизнинг ажралмас бир қисми бўлганда, ўша бошпана бизга очиқ бўлади.
Муқаддас Китобда шундай айтилади: «Эгамиздан қўрқиш — мустаҳкам қалъа, фарзандларига ҳам Ўзи паноҳдир. Эгамиздан қўрқиш ҳаёт манбаидир, у одамни ўлим тузоғидан асрайди» (Ҳикмат. 14:26–27). Биз Худога қараганимизда, У ҳам бизга қарайди.
МЕН УЧУН ХУДО КИМ:
Менинг ягона умидим;
Ҳар доим ёнимда бўлган ҳозиру нозир;
Буюк шоҳ;
Яқин дўст;
Ёки мени эшитмайдиган олисдаги худо (16 – 19 ёш).
Худо бизни, ўйлаганимиздан кўра, яхшироқ ҳимоя қилади
Шахсан мен, Самовий Отамиз биз ҳақимизда, ўйлаганимиздан кўра, кўпроқ ва яхшироқ ғамхўрлик қилиб, ҳимоя қилади, деб ҳисоблайман. Худо бизни неча марта хавфли вазиятдан олиб чиққанини тасаввур ҳам қилолмаймиз. Аммо буни одатдаги ҳол деб қабул қилмаслигимиз керак. Биз доимо Худонинг ҳимояси остида бўлишимиз учун, Унинг хоҳиш-иродасига итоаткор бўлишни ўрганишимиз зарур. Агар Унинг хоҳиш-иродасини бажармасак, Унинг ҳимоясидан бебаҳра қоламиз. Биз Унинг овозини эшитиш қобилиятимизни йўқотамиз. Унинг овози аслида қаёққа боришимизни ва нима қилишимизни ўргатади. Агар одамлар кўпроқ ибодат қилганларида эди, Худодан: “Бизга тўғри йўл кўрсат”, деб сўраганларида эди, Унинг йўлларидан юрганларида эди, У билан кўпроқ мулоқот қилиб, қалбларига гапираётган Унинг осойишта овозига қулоқ тутганларида эди, Худодан маслаҳат сўраганларида эди; муқаддас Калом ёки Худо қўйган ҳокимият вакиллари орқали гапираётган Унинг овозига итоат қилганларида эди, кўплаб одамларнинг ҳаётида даҳшатли воқеалар юз бермасди.
Айниқса, рулга ўтираётганда, булар ҳақида эслаш жуда зарур. Машина рулига ўтиришдан олдин албатта ибодат қилинг. Ҳеч қачон йўл ҳаракати қоидаларига бепарволик билан қараманг, қоидаларни сўзсиз бажаринг. Рулда эътиборсизлик жуда қимматга тушади. Худодан, мен ниҳоятда эътиборли ҳайдовчи бўлайин, йўлда атрофимда бўлаётган ҳодисаларга сезгир бўлайин, деб сўранг. Сиз ниҳоятда яхши ҳайдовчи бўлишингиз мумкин, бундан ташқари, бошқаларнинг бепарволиги оқибатида аварияга учрашингиз ҳам мумкин. Агар арзимаган йўл ҳодисасига учраган бўлсангиз, бундан зарур хулосаларни чиқариб олинг. Менинг билишимча, шундай тажрибага эга бўлган ва фойдали бирон нарсани ўрганган ҳайдовчилар – энг яхши ҳайдовчилардир. Бундай ҳодиса мен билан ҳеч қачон юз бермайди, деб ўйламанг. Бўлиши мумкин! Шунинг учун ҳар сафар рулга ўтирганингизда, Худонинг ҳимояси учун ибодат қилинг.
Мактаб учун қиладиган ибодатингиз ҳам муҳим. Ҳар сафар дарсда Худодан, Ўз Руҳингни мактабимга ёғдир, мактабимни ҳар қандай хавф-хатардан ва ёмонликлардан асрагин, деб сўранг. Ҳамма ўқувчилар ўртасида тинчлик учун ибодат қилинг, ҳамма ёмон ниятлар менинг мактабимда фош бўлиб, йўқ бўлсин, деб ибодат қилинг. Ўзингизга қуйидагиларни қоида қилиб олсангиз бўлади: ҳар қандай хавотирликни ва ўзингизнинг хавфсизлигингиз ёки яқинларингизнинг хавфсизлиги учун безовталикни ибодатга сигнал деб ҳисобланг. Агар сиз уларни ибодатингиз билан бартараф қилишга қурбингиз етса, вазиятни тасодиф ихтиёрига қолдирманг.
МЕНИНГ ХУДОГА ИБОДАТИМ: Худойим, менга ёрдам бер, Сенинг хоҳиш-ироданг бўйича яшайин. Бу оламда бирон яхши иш қилишим учун, менинг истакларим эмас, балки Сенинг хоҳиш-ироданг бажо бўлиши учун мендан фойдалангин (13 ёш).
Ибодатнинг кучи
Худойим, Сендан, мени доимо ҳамма йўлларимда муҳофаза этгин, ҳар қандай авариядан, хасталикдан ва хавф-хатардан сақлагин, деб сўрайман. Мен машинани ҳайдаганимда ёки йўловчи бўлиб кетганимда, Ўзинг мени асрагин. Сенинг паноҳингда ҳар қандай хавфдан сақланишни истайман (Забур 90:1). Мени олиб борадиган ва йўналтирадиган Сенинг овозингни эшитишни менга ўргат. Мени ҳимоя қилишлари учун Ўз фаришталарингни юборгин (Забур 90:12). Айниқса, (ўзингизни ҳаётнинг қайси соҳасида бехатар ҳис қилмасангиз, шуни ёзинг) учун ибодат қиламан.
Худойим, Сендан шифо бергин деб сўрайман, жумладан, Сендан (хасталигингиз номини ёзинг) учун илтижо қиламан. Шунингдек, оилам аъзолари ва дўстларим (шифоланишга муҳтож бўлган одамлар номини ёзинг) шифо топишлари учун сўрайман. Худойим, Сен бизнинг Шифоловчимиз бўлганинг учун Сенга шукр айтаман.
Худойим, мен кулфатда қолганимда, Сен менинг паноҳим, қудратим ва Мададкоримсан. Шунинг учун мен ҳеч нарсадан қўрқмайман. Мени зўравонликдан сақлагин, менга қарши ясалган ҳеч қандай қурол менга бас кела олмайди (Ис. 54:17). Мени ҳалок қилмоқчи бўлган ёвуз одамларнинг қўлларида қолдирмаганинг учун Сенга шукр айтаман (Забур 36:32–33). Мени ёмон одамларнинг ниятларидан халос қилгин, тўсатдан келадиган хавфдан ҳимоя қилгин. “Ёлғиз Сен мени омон сақлайдиган” Худо (Забур 4:9) бўлганинг учун Сенга шукрона айтаман. Исо номи билан ибодат қиламан.
Куч-қудрат сўзи
«Агар Эгамизни паноҳинг қилсанг,
Бошингга бирон бахтсизлик келмас.
Худойи Таолони қўрғонинг қилсанг,
Бирон фалокат чодирингга йўламас» (Забур 90:9–10).
«Сенга қарши ясалган
Ҳеч қандай қурол ғалаба қилмайди» (Ишаё 54:17).
«У сен тўғрингда фаришталарига амр беради,
Фаришталар ҳамма йўлларингни қўриқлайди» (Забур 90:11).
Ибодат мавзусида кейинги ўйлар
1. Хавфсизлиги ҳақида сиз хавотирланаётган одамлар рўйхатини тузинг. Сўнгра ўша рўйхатдаги ҳар бир одам учун ибодат қилинг. Ўзингиз учун ҳам ибодат қилишни унутманг.
2.Нима сизни қўрқувга солади? Ибодат матнини ёзиб, сизни қўрқувга солаётган нарсаларнинг ҳаммасини ёзинг, Худодан, мени қўрқувга соладиган нарсалардан ва ҳодисалардан ҳимоя қил, ҳар турли қўрқувдан ҳимоя қил, деб сўранг (Масалан, «Худойим, мен шундан қўрқаманки…).
Сиз қачон ўзингизни бехатар ҳис қиласиз? Бунинг сабабни нима? Ҳаётингиздаги тинчлик маскани ва ҳаётингизнинг хавфсизлиги учун Худога шукрона айтинг.
17-боб. Эй Худойим, ҳаётбахш сўзларни гапиришга мени ўргат
Мен ўн тўрт ёшга кирганимда, бир таниш болани дугонамга таништириб: “Бу бақалоқ Майк” деб айтганим эсимда. Бу болани Майк исмли бошқа болалар билан адаштирмаслик учун, уни айнан шундай деб атардик, чунки Майк исмли бошқа болалар у сингари семиз эмас эдилар. Аммо мен гапимни тугатмаган ҳам эдимки, Майкнинг нигоҳида оғринишни сездим. Майк асло ўзини семиз деб ҳисобламаганини тушундим. Ўзим ноқулай аҳволга тушиб қолдим, чунки мен уни заррача хафа қилмоқчи эмас эдим. Умуман Майк менга ёқимтой бўлиб туюларди, унинг тўлалиги ўзига ярашиб турарди. Аммо у бундай ҳисобламасди. Мен ўзимча, Майк бақалоқ деб мурожаат этишимизга қарши эмас, деб ўйлардим, аммо асло ундай эмас экан. Ўша пайтда ғирт аҳмоқ эканман – бундай лақаблар ҳеч кимга ёқимли эмаслигини тушунмаган эканман. Бунинг устига, мен ёш бўлганим учун кечирим сўрашни ўйлаб ҳам кўрмаган эканман. Қиёфамни ҳеч қандай муҳим ҳодиса юз бермагандай қилиб кўрсатдим ва ҳамма нарса унутилиб кетсин, деб умид қилдим.
Орадан маълум вақт ўтгач, мен у жойдан кетдим ва ўшандан бери Майк билан учрашмаган эдим. Мен имонга келмагунимга қадар, ўша кўнгилсиз воқеани эсламадим. Мен Худо билан мутлақ пок муносабатлар ўрнатиш учун ўтмишимни поклашни хоҳлаб, Худодан: “Бошқа одамлардан кечирим сўрашим керак бўлган ҳодисалар бўлса, ўша гуноҳлар учун Сенинг олдингда тавба қилишим учун ўша ҳодисаларни хотирамга солгин”, деб сўрадим. Ақлим ўтмиш ҳаётимдан қилган ёмон ишларимдан иборат узуқ-юлуқ воқеалар билан тўлиб кетди, ўша воқеалардан бири Майк билан менинг ўртамда юз берган ҳодиса эди. Ўшанда ёдимдан чиқиб кетган аҳмоқона сўзларни ва ўша сўзларим Майкни қаттиқ хафа қилгани ҳақида эслаганимда, ўзимни ёмон сездим. Ҳаётимда бошқа одамлар шафқатсиз сўзлар билан мени кўп хафа қилганларига қарамай, ўзим бошқа одамни тилим билан қаттиқ хафа қилганимга ишона олмас эдим. Худога, тошбағирлигим, аҳмоқлигим ва севгининг йўқлиги учун мени кечиргин, деб илтижо қилдим.
Агар Майкни топиб, ундан кечирим сўраш имкони бўлганда эди, дарров кечирим сўраган бўлардим. Аммо бунинг имкони йўқ эди, шу сабабдан мен Майк учун ибодат қилишни бошладим. Худодан, Майкнинг бутун ҳаётини марҳаматлагин, деб сўрашга қарор қилдим. “Мен ўша пайтда айтган сўзлар Майкнинг хотирасидан ўчиб кетсин, ёки камида ўша сўзларим таъсирини йўқотсин, токи мен унга етказган оғриқлардан у халос бўлсин”, деб ибодат қилдим.
Мен ўзимни кечиришим учун Майк мени кечирсин, деб ибодат қилдим.
Жисмоний танамизнинг энг ишончсиз ва хавфли қисми бурун билан ияк орасида жойлашган бўлиб, оғиз деб аталади. Оғзимиздан сўзлар отилиб чиқаверади. Аммо кейин ўзимиз афсус қиламиз, чунки сўзларимиз бошқаларни яралайди, бунинг учун эса вақти келиб барибир жазо олишимизга тўғри келади. Мен ҳам анча илгари айтган сўзларим учун аччиқ тўловларни бошдан кечиришимга тўғри келган.
Айтилган сўз – отилган ўқ, дейдилар; ягона нарса — ўзимиз ҳақоратлаган одамдан кечирим сўраш ва унинг кечиримига сазовор бўлишимиздир. Энг ишончли восита тилимиз поклигини сақлаш – юракларимизни пок ниятлар билан тўлдиришдир. Муқаддас Китоб айтадики, «одамнинг дили нимага тўлиб–тошса, ўша тилига чиқади» (Матто 12:34). Агар юрагимиз Худонинг ҳақиқати ва севгиси билан тўлиб-тошса, униси ҳам, буниси ҳам оғзимиздан чиқади.
Бошқа одамлардан доимо шикоят қиладиган ва ҳаммани ёмонлайдиган одам билан мулоқот қилишингизга ҳеч тўғри келганми? Бундай мулоқот жуда толиқтириб юборади, шундай эмасми? Муқаддас Китоб бизга шундай ўгит беради: «Ҳамма нарсани нолимай, баҳслашмай қилинглар» (Флп. 2:14). Биз ҳаётимиздан шикоят қилганимизда Худога бўлган ишончимиз ожизлигини намойиш этамиз. Худо ҳаммасини билишига ва биз ҳақимизда ғамхўрлик қилишига ишонмаймиз. Бир сўз билан айтганда, Худо бизнинг ибодатларимизга жавоб беришига кўзимиз етмагани учун, албатта, ибодат қилмай қўямиз. Шубҳасиз, биз билан ёнма-ён имони заиф одамларнинг борлиги бизга хурсандчилик бахш этмайди.
Агар сизнинг оғзингиздан фақат кўнгил кўтарадиган, далда ва тасалли берадиган, донолик бахш этадиган, севгига бой, ҳақиқат сўзлари чиқса, сиз дўстларингиз ва танишларингиз орасида (норози бўлаверадиган пессимистларни ҳисобга олмаганда) энг обрўли одам бўласиз. Тўғри, биз доимо бундай кўтаринки руҳда юришимиз учун кучимиз етмайди, аммо бунинг учун Худодан ёрдам сўрашга имконимиз бор. Ақлга келганни айтавериш хавфли одат, чунки одатда мияга ёмон фикр ёки гап келади. Аммо ақлингиз ҳамма яхши ва олижаноб нарсаларга қаратилган бўлса, агар юрагингиз яхши ниятларга тўла бўлса, оғзингиздан чиқаётган сўзлар ўша ниятлар ҳақида гувоҳлик беради.
МЕН УЧУН ИБОДАТДА ЭНГ ҚИЙИНИ:
Худони олқишлаш;
Кўп ибодат қилиш;
Худо ҳақиқатан ҳам менга ғамхўрлик қилишига ишониш;
Ўзим учун ибодат қилиш
НЕТ 5-ГО ПУНКТА
В русском переводе 5–го пункта тоже нет. Смотрите русскую версию (16–19 ёш).
МЕН ҚУЙИДАГИ ҲОЛАТЛАРДА ИБОДАТ ҚИЛИШНИ ХОҲЛАЙМАН:
Маъюс бўлганимда;
Тун ярмида;
Васвасани ҳис қилганимда;
Худонинг ҳузурини ҳис қилганимда;
Жамоатхонадан қайтаётганимда (13 – 15 ёш).
Кундалик фикрлаш учун саккизта ижобий мавзу
(Флп. 4:8 бўйича).
1.
2.
3.
4.
5.
6.
7.
8.
Доно одам гапирганда, нима юз беради (доно сўзларнинг бешта самараси)
1.
2.
3.
4.
5.
Лос-Анжелесда дунёвий шоу бўйича бизнес қилиб юрганимда, ишим давомида “Худо” сўзини кунига минг мартадан эшитардим. Аммо бу сўз қалбида севги ҳам, иззат-ҳурмат ҳам, Худонинг ҳақиқати тўғрисида умуман тушунчаси бўлмаган одамларнинг оғзидан чиқарди. Мен фақат Исони билганимдан кейингина шуни тушундимки, бу исмни ўйламасдан, идрок қилмасдан айтадиган одамлар ўз зиммасига қанчалар даҳшатли ҳукмни олар эканлар. Ўнта амрдан бирида шундай ёзилган: «Мен, Эгангиз Худонинг исмини суиистеъмол қилманг» (Чиқиш 20:7). Худонинг исмини ҳақоратли сўз ўрнида қўллаган одам қуйидаги
Тилингиз, ўзингиз ўйлаганингиздан кўра, ҳаётингизга кучлироқ таъсир этади. Сиз бошқаларни марҳаматлаганингизда, Худо ҳам сизни марҳаматлайди. Доно одамлар бу ҳақда билиб, сўзларни танлаб айтадилар ва ихтиёридаги вақтига диққат билан муносабатда бўладилар. Тилингизга эҳтиёт бўлинг, акс ҳолда, Худо ҳаётингизда амалга ошириш учун режалаштирган буюк ишларни улкан кучидан маҳрум қиласиз.
МЕН ИБОДАТ ҚИЛАДИГАН ЭНГ МУҲИМ НАРСАЛАР:
Овқат ейишдан олдин таомим марҳаматланиши учун;
Жасоратли бўлишим учун;
Руҳан ўсишим учун;
Менинг имонга келмаган дўстларим исони танишлари учун;
Кучли бўлишим учун (16 –19 ёш).
МЕН ИБОДАТ ҚИЛДИМ, ХУДО ЖАВОБ БЕРДИ: мактабдош дўстларим билан Худо ҳақида гаплаша олай деб, ибодат қилган эдим, бугунгача 15 одамни Худога олиб келишга муваффақ бўлдим (13 ёш).
ХУДОГА МЕНИНГ ИБОДАТИМ: Худойим, мени пок қилиб сақла. Мен бўлажак умр йўлдошим учун ҳам ибодат қиламан. Никоҳдан ўтадиган кунимизгача икковимиз ҳам ўзимизни пок сақлашимизга ёрдам бер (13 ёш).
Ибодатнинг кучи
Худойим, ҳар доим тўғри гапирадиган ва ҳеч қачон ёлғон гапирмайдиган одам бўлишимга ёрдам бер. Одамларга далда берувчи сўзларни айтишга мени ўргат. Кундалик ҳаётимда менинг оғзим орқали ўлим эмас, ҳаёт келсин. Ҳар кун юрагимни Ўзингнинг севгинг ва Ўзингнинг марҳаматинг билан тўлдиргин, токи улар менинг оғзимдан қуйилсин. Мени фақат ҳақиқий, олижаноб, адолатли, пок, мақтовга лойиқ нарсаларни гапиришга ўргат. «Оғзимдан чиққан сўзлар, юрагимдаги ниятлар Сенга маъқул бўлсин, Эй Худойим, қоям, қутқарувчим менинг» (Забур 138:15).
Сенинг Каломингда яна айтилади: «Режалар одамнинг юрагида,
тилдаги жавоб эса Эгамиздан» (Ҳикмат. 16:1). Мен Сенинг Каломингни ўқиганимда юрагимни ўзгартир. Менинг қалбимни севги билан тўлдир, токи бу севги менинг оғзимдан чиққан сўзларда ўзини намоён этсин. Мен салбий нарсалар ҳақида гапирганимда, шикоят қилганимда, мени Ўзинг фош қилгин. Мен атрофдагиларни хафа қиладиган сўзларни айтишимга, кўп гапиришимга йўл қўйма, гапирганимда шошилмасликни менга ўргат. Қачон гапиришимни, қачон гапирмаслигимни менга кўрсат. Оғзимни гапириш учун очганимда, одамларга ёрдам берадиган, уларни руҳлантирадиган, ҳаёти яхши томонга ўзгаришига ёрдам берадиган сўзларни бер. Мен ўз имоним ҳақида айтиб беришим учун керакли сўзларни топишимга ёрдам бер, токи одамлар Сенга интилсинлар. Исо номи билан ибодат қиламан.
Куч-қудрат сўзи
«Кимки ҳаётдан завқланишни,
Бахтли умр кўришни истаса,
У тилини ёмон сўздан тийсин,
Оғзини ёлғон гапдан асрасин» (1 Бут. 3:10).
«Дононинг юраги тилига идрок беради,
сўзларини ишончли қилади» (Ҳикмат. 16:23).
«Ёқимли сўз асал кабидир, жонга роҳат, суякларга малҳамдир» (Ҳикмат. 16:24).
Ибодат мавзусида кейинги ўйлар
1. Биронта одам қачонлардир қалбингизга озор берган, сизни камситган ва дилингизни хира қилган сўзларни айтганми? Қайси энг нохуш ҳодисани сиз кўпроқ эслайсиз? Бу хотирангиз бошқалар билан мулоқот қилганингизда ўз таъсирини кўрсатадими?
2. Сиз қачонлардир бошқа одамга ёмон гаплар айтиб, кейин афсус чекканмисиз? Агар шундай қилган бўлсангиз, буни Худонинг олдида тан олинг ва Ундан, ўша одам олдида кечирим сўрашим учун ёрдам бер, деб сўранг.
3. Ибодат матнини ёзиб, унда ўзингиз билмаган ҳолда бошқа бировни сўзларингиз билан, ёқимсиз гапларингиз билан хафа қилганингизни кўрсатишини Худодан сўранг. Худо сизга намоён қиладиган нарсаларни ёзинг ва Ундан, мени кечиргин, деб сўранг.
18-боб. Эй Худойим, имконсиз нарсага ишонишни менга ўргат
Мен бошланғич синфда ўқиб юрганимда, кимдир менга кичкина шиша шарни совға қилган эди; бу шар менга олтин занжирга осилиб турган катта мармар шарни эслатарди. Шарнинг ичида майда донлар бор эди.
Фақат бир неча йил ўтгандан кейин ўша майда донларнинг моҳиятини англаб олдим. Исо айтган эди: «Етарли имонингиз йўқлиги учун шундай бўлди. Сизларга чинини айтайин: агар зиғирдай имонингиз бўлиб, шу тоққа: “Бу ердан у ерга кўч”, — деб айтсангиз, тоғ кўчади. Сизлар учун имконсиз нарса бўлмайди"» (Матто 17:20). Ўшандан буён мен бу дон ҳақида ўйлайман. Мен шундай фикрлардим: агар тоғни силжитиш учун зиғирчалик имон етарли бўлса, эҳтимол, бундай имон билан ҳаётимдаги тоғни силжитишим мумкин экан.
Қаранг, ажойиб-а, зиғирдай имонимиздан Худо каттароқ нарсани ўстириб чиқара олар экан, албатта, агар биз имон билан йўл тутсак. Муқаддас Китобнинг тушунтиришича, ҳар бир одамга Худо маълум “имон ўлчови”ни берган (Рим. 12:3). Бу дегани – ҳар бир одам дастлаб кичкина имонга эга бўлади. Биз ўз томонимиздан бу имонга мувофиқ равишда нимадир қила бошласак, шунда Худо ўша имонни ўстира бошлайди.
Англаймизми, йўқми – биз ҳар куни имон бўйича яшаймиз. Врачга мурожаат этар эканмиз, у бизни ўлдирмаслигига ишонамиз; аптекада дори буюрар эканмиз, фармацевт репепт бўйича ҳамма дорини беришига ишонамиз. Ресторанга келганимизда, шунга ишонч ҳосил қиламизки, бу ердаги ишчилар ва ходимлар бизни заҳарламайди. Худога биз қандай қилиб ишонишимиз керак?
Буюк ишлар қандай амалга оширилади
Биз Худонинг даъватларига жавоб бериб, ишонч қадамларини ташлаганимизда, У биз орқали буюк ишлар қилишини ҳатто тасаввур ҳам қила олмаймиз. Айнан шунинг учун ҳам ўзимизни заиф ва ожиз ҳис қилган пайтимизда, У бизнинг ҳаётимизга қийинчиликлар кириб келишига йўл қўйиб беради. Биз Унга юз буришимиз ва бутун эътиборимизни Унга қаратишимиз учун У бизнинг ҳаётимизда маълум ҳодисалар пайдо бўлишига йўл қўйиб беради. Айнан шундай ҳолатларда биз одатда кўпроқ, қизғин ишонч билан ибодат қилишга истакни ҳис қиламиз, ишончимиз бундай лаҳзаларда тез ўсади. Исо айтган эди: «Сизларнинг ишончингизга яраша бўлсин» (Матто 9:29). Бундай ваъдадан бироз қўрқув пайдо бўлади: бу дегани – бизнинг бутун ҳаётимиз ишончимизга боғлиқ бўлади деганими? Аммо гап шундаки, ишончимиз ўсишига ёрдам бериш мумкин, бунинг учун биз маълум қадамлар ташлашимиз керак.
Биз кундан-кунга ишончга кўпроқ эҳтиёжманд бўла борамиз. Шундай кун келадики, биз муваффақият ва муваффақиятсизлик, ғалаба ва мағлубият, ҳаёт ва ўлим ўртасидаги фарқларни очиб берадиган ишончга эҳтиёж сезамиз. Шунинг учун ишончимиз ўсиб бориши учун доимо ибодат қилишимиз лозим. Сизнинг ишончингиз қанчалик оз бўлмасин, Худо уни кўпайтира олади. Майли, ишончингиз заиф бўлсин, барибир, тоғларга: “Қўзғал!”, деб буйруқ бера оласиз, Худо эса имконсиз нарсани ҳам амалга ошира олади. Сиз ҳаётингизнинг хаста жиҳатлари шифо топиши учун ибодат қилишингиз ва Худодан, хаста томонларимни тиклагин, деб сўрашингиз мумкин. Сиз Худодан, ишончимни мустаҳкамлагин, ишонч қадамларини ташлашимга жасорат бағишлагин, деб сўранг ва албатта, Худо сизга жавоб беради.
Худонинг қайси ваъдасини сиз ҳозир эълон қилишни истаган бўлардингиз? Худога қайси ибодатни айтган бўлардингиз: жасорат ва ишонч биланми ва уларнинг жавобини кўришни хоҳлармидингиз? Сиз ўз ҳаётингизда ва бошқа одамларнинг ҳаётида қандай ўзгаришларни кўришни истаган бўлардингиз? Буларнинг ҳаммаси учун катта ишонч билан қилинадиган ибодат талаб этилган бўларди. Худодан, мендаги ишонч уруғини ўстиргин, уни катта ишонч дарахтига айлантиргин, деб сўранг, токи имоннинг бу буюк ишлари амалда бажо бўлсин.
ИБОДАТДА МЕН УЧУН ЭНГ ҚИЙИНИ:
Худо белгилаган вақт келишини кутиш;
Бошқа одамлар олдида овоз чиқариб ибодат қилиш;
Дўстларим қилган ёмон хатти-ҳаракатлар учун ибодат қилиш;
Худодан бошқаларни жазолаш ҳақида сўрамаслик;
Ибодатларимга қачон жавоб олишимни билмаслигим (16– 19 ёш).
МЕН ХУДОНИ КИМ ДЕБ ТАСАВВУР ҚИЛАМАН:
80 ёшли ғайритабиий бобо;
Таъминловчи;
Гуноҳ ювувчи;
Муқаддас раҳнамо;
Барча жонзот устидан мутлақ ҳокимиятга эга бўлган худо (13–15 ёш).
Ишонинг, Худо сизни озод қилади
Худо мени кўп нарсадан, жумладан, алкоголдан, гиёҳвандликдан, қўрқувдан, тушкунликдан, хавотирликдан ва шафқатсизликдан озод қилган. Аммо бу ҳали ҳаммаси эмас. Худо мени бир лаҳзада озод қилгани эсимда, аммо озод қилиш процесси узоқ чўзилган ҳолатларни ҳам эслайман. Бу қанча вақтни эгаллаган бўлмасин, энг муҳими натижаси эди. Аммо булар менинг ва бошқаларнинг ибодатларисиз юз бермаган бўларди.
Ҳар биримиз у ёки бу вақтда бирон иллатдан халос бўлишга эҳтиёж сезамиз. Бу шу билан изоҳланадики, биз “тақводорлигимиз”га қарамай, одатдаги одамлар бўлиб қолаверамиз. Ҳаётимизни қанчалик мукаммал қилишга ҳаракат этмайлик, илгаригидай, душманимиз ҳамон бор; душманимиз ҳаётимизда ёвузлик қалъаларини кўтаришдан ҳеч чарчамайди. Худо эса бизни Ўзидан ажратадиган ҳамма нарсадан бизни халос қилишни истайди. Исо шундай ибодат қилишни ўргатган эди: «Бизни...ёвуз шайтондан халос қилгин» (Матто 6:13). Агар биз озод бўлишга муҳтож бўлмаганимизда эди, У шундай деб айтмаган бўларди. Аммо кўпинча биз бу ибодатни айтмаймиз, чунки Худонинг сўзларига ишонмаймиз. Исо бизнинг озодлигимиз учун катта тўлов тўлаганига гўё ишонмагандай яшайверамиз. Муқаддас Китоб айтади: «Исо Масиҳ бизни ҳозирги ёвуз замондан қутқарай, деб бизнинг гуноҳларимиз учун Ўзини фидо қилди. У шу йўсин Отамиз Худонинг иродасини адо этди» (Гал. 1:4).
Сиз ҳозирги пайтда нима билан шуғулланаётганингиздан қатъий назар, Худодан ажралиб қолганингизни ҳис қиляпсизми? Баъзан ибодатингизни ҳеч ким эшгитмаётгандай ва ибодатларингизга жавоб бермаётгандай бўлиб туюладими? Худо ато қилаётган шодлик устидан умидсизлик устунлик қиляптими? Сиз ўзингизнинг эски муаммоларингизга, олдинги одатларингизга, ишларингизга ва фикрларингизга қайтаётганингизни сезяпсизми? Агар бу саволларнинг ҳаммасига “ҳа” деб жавоб берганингизда ҳам, умидсизланманг. Худо сизни озод қилишни истайди. У буни қила олишига ва шуни исташига ишонишингиз керак. Сиз ишонч ибодати билан илтижо қилишингиз керак.
Кўпинча, биз ҳаётда шайтоннинг режалари бўйича яшаймиз, ҳатто бу аҳволга қарши чиқишимиз кераклигини ҳам билмаймиз. Исо бизни ҳалок қилмоқчи бўлган душман устидан юксалтирмоқчи. Биз Унга Нажоткоримиз деб умид боғлашимиз керак, У ҳаётимиздаги барча ортиқча нарсалардан бизни халос қила олишига ишонишимиз керак. Муқаддас Китоб шундай дейди: «Агар Ўғил сизларни озод қилса, ҳақиқатан озод бўласизлар» (Юҳ. 8:36). Бундан шундай хулоса келиб чиқадики, сиз кураш олиб бораётган гуноҳ қаршилиги қанчалик кучли бўлмасин, Худонинг халоскорлик кучи унданда чексиз кўплигига ишонишингиз керак.
Худога сажда қилиш — буюк ишончнинг ифодасидир. Сиз Худони олқишлаганингизда, руҳий оламда нимадир юз беради, бундан ёвузлик қалъалари қулайди. Сиз Худонинг ҳузурига кирганингиз учун булар юз беради, зеро У бор жойда эркинлик ва нажот бор. «Эгамиз деганда, Муқаддас Руҳни назарда тутяпман. Эгамизнинг Руҳи қаерда бўлса, ўша ерда эркинлик бор» (2 Кор. 3:17). Душман, сен ҳеч қачон озод бўлмайсан, деб сизни ишонтира бошлаши билан, Худога ҳамду санолар айтинг, душманни имон гирдобида кўмиб ташланг. Худо – сизнинг Қутқарувчингиздир, Унга сажда қилинг. Сиз сажда қилаётган лаҳзаларда У сизни ёвузликдан халос қила олгани учун Унга шукрона айтинг. Муқаддас Китоб шундай дейди: «Эгамиздан қўрққанларнинг атрофида Эгамизнинг фариштаси қароргоҳ қуриб, Уларга нажот бахш этади» (Забур 33:8).
Агар халос бўлган эски гуноҳларингизга қайта-қайта юз бураётганингиздай туюлса, беҳудага хафа бўлманг. Шуни ёдда тутингки, озодлик Худодан келади ва кўпинча узоқ давом этадиган жараённи талаб қилади. Худо ҳар доим бошлаган ишини охирига етказади. Шунинг учун иш сиз истагандай тезда бошланавермаса, умидсизликка тушманг. «Худо сизларнинг ҳаётингизда бошлаган эзгу ишини Исо Масиҳ келадиган кунгача битиришига аминман» (Флп. 1:6) деган оятга ишонинг.
МЕН АСОСАН ҚУЙИДАГИЛАР УЧУН ИБОДАТ ҚИЛАМАН:
Худо мен учун тайёрлаб қўйган одамга турмушга чиқишни истайман;
Имонли дўстларим бўлишини истайман;
Мен умид билан яшашни истайман, тушкунликка тушишни хоҳламайман;
Худо шубҳаларимни олиб ташлашини истайман;
Худони яхши билишни хоҳлайман (16 – 19 ёш).
МЕН ИБОДАТ ҚИЛДИМ, ХУДО ЖАВОБ БЕРДИ: мен ўз мактабим учун ибодат қилдим. Чунки мактабимизда ўқувчилар сони жуда кам эди. Ўтган пайшанба куни мактабимизда йиғилиш бўлди, энди кўп болалар келгуси йил ўқишга бизнинг мактабга келишади (13 ёш).
Ишонинг, Худо учун имконсиз нарса йўқ
Худо — буюк имкониятлар Худоси. Мен бунга кўп марта ишонч ҳосил қилганман. Вақти-вақти билан вазият шунчалик даҳшатли бўлардики, гўё бу вазиятдан чиқиш имкони йўқдай туюларди. Аммо мен, Худо ибодатимни эшитади, ибодатларимга жавоб беради, деган ишонч билан ибодат қилардим. Эртасига эрталаб ҳақиқатан ҳам, вазиятда кескин ўзгаришлар юз берарди. Худо кутилмаган ва ақл бовар қилмайдиган нимадир қила бошларди: У қийин ҳолатим орқали менга йўл тайёрларди ёки мени қийин вазиятдан олиб чиқарди.
Агар вазият сизга мутлақо умидсиз бўлиб кўринса, умидсизликка тушиб, хафа бўлманг. Тўғридан-тўғри Худога ибодат билан боринг. Унга ўзингизнинг муаммоларингиз ҳақида гапиринг, кейин Унга, Сен учун имконсиз нарса йўқлиги учун шукр айтаман, деб миннатдорчилик билдиринг. Ундан, менга мустаҳкам ишонч бергин, ҳар қандай ҳолатда ҳам, оғир синовлар олдида ҳам имоним тебранмас бўлсин, деб сўранг. Ана шунда ишонч уруғлари сизда қандай ўсишини ҳайрат билан томоша қиласиз, ишончингиз шундай бўладики, ҳаётингиздаги тоғни силжитиш қудратига эга бўлади.
МЕНИНГ ХУДОГА ИБОДАТИМ: Худойим, Ўз Каломингда, сенинг ҳаётинг учун – сенинг келажакда гуллаб-яшнашинг ва муваффақиятларинг учун режам бор, деб айтган эдинг, бунинг учун Сенга шукр айтаман. Мен яна шунинг учун ибодат қиламанки, Сенинг хоҳиш-ироданг ҳаётимда бажо бўлсин, мен ҳаётимда ўз қадриятларимга эмас, Сенинг қадриятларингга асосланайин. Ҳамма ишларимда Сен Ўзинг мени бошқаргин (16 ёш).
Ибодатнинг кучи
Худойим, ишончимни ўстиргин, менга ўргат, мен кўринадиган нарсаларга эмас, балки имонимга таяниб ҳаёт кечира олайин (2 Кор. 5:7)). Сенинг ваъдаларингда мустаҳкам туришим учун ва Сенинг сўзларингга ишонишим учун менга куч бергин. «Ишонч эшитишдан, эшитиш эса Худонинг Каломидан» (Рим. 10:17) эканини биламан. Ҳар сафар “имон орқали нажот топган” ва нажот Сенинг инъоминг эканини (Эфес. 2:8) эшитганимда, ишончимни мустаҳкамлагин. Менга шундай мустаҳкам ишонч бергинки, мен куч-қудрат билан ибодат қилайин. Ибодат қилганимда хасталар шифо топаётганига менга ишонч ато қилгин. Мен муҳтож одамларни кўрганимда ва улар учун ибодат қилганимда, вазияти менинг ибодатим туфайли ўзгаришига ишонайин.
Худойим, Сенинг Каломингда шундай айтилган: «...имон билан сўранг. Иккиланманг, чунки Худога сидқидилдан ишонмаган киши гўё денгиз тўлқинига ўхшайди, шамол қайси томонга эсса, тўлқин ўша томонга қараб йўналади» (Ёқуб 1:6–7). «Ишонч бўйича бўлмаган ҳамма нарса гуноҳ» (Рим. 14:23) эканини биламан. Сенинг олдингда ҳар қандай шубҳа гуноҳ эканини тан оламан, мени кечиришингни илтимос қиламан. Шубҳаларим менинг ҳаётимдаги Сенинг режаларингга ва ниятларингга қарши бўлишини истамайман. Ишончимни ҳар куни шундай мустаҳкам қилгинки, Сенинг шуҳратинг учун ҳар куни тоғни қўзғатадиган бўлайин. Исо номи билан ибодат қиламан.
Куч-қудрат сўзи
«Агар одам ишонса, ҳамма нарсанинг имкони бор» (Марк 9:23).
«Ишонмаган одам ҳеч қачон Худони мамнун қила олмайди. Ахир, Худога сажда қилаётган ҳар ким Худонинг борлигига ишониши керак, Худога юз бурганларга Худонинг Ўзи мукофот беришига у амин бўлиши керак» (Ибр. 11:6).
«Шунинг учун хурсанд бўлинглар! Ҳозир турли синовлар туфайли қисқа вақт қийналаётган бўлсангиз ҳам, қувонинглар. Чунки синовлар имонингизнинг самимий эканлигини исботлаш учун керакдир. Ҳатто йўқ бўлиб кетадиган олтин ҳам оловда тобланиб, синалади. Сизнинг имонингиз эса олтиндан минг баробар қадрлироқдир. Синовдан ўтган имонингиз Исо Масиҳ охиратда келганда сизларга мақтов ва шон–шараф келтиради» (1 Бут. 1:6–7)
Ибодат мавзусида кейинги ўйлар
1. Ишонч шу топда сизга нима учун керак? Сиз ҳаётингиздаги қайси тоғни қўзғатмоқчисиз?
2. Келажак ҳаётингизда сиз қандай ўзгаришларни кўришни истар эдингиз? Сиздан катта ишончни талаб қиладиган муҳим ўзгаришлар назарда тутилган. Худога шундай ибодат матнини ёзиб, Ундан, менинг ишончимни шундай ўстиргинки, мен шундай ўзгаришларга ишонайин, деб сўранг.
3. Бошқа одамларнинг ва атрофингиздаги олам ҳаётидаги қандай буюк ўзгаришлар учун ибодат қилишни истайсиз?
19-боб. Эй Худойим, ҳаётим учун Сенинг хоҳиш-иродангни билишимга ёрдам бер
Менинг оилам Калифорниядан бошқа жойга кўчиб ўтганда, биз уйимизни ҳечам сота олмадик. Биринчидан, мен бу ердан кетишни истамаган эдим, аммо узоқ ибодатлардан ва ички курашлардан кейин тушундимки, биз учун Худонинг хоҳиш-иродаси шундай экан. Биз уй сотилишини кутиб ўтирмасдан, зудлик билан кетишимиз керак экан.
Биз Теннесидаги янги уйимизга кўчиб кетганимиздан кейиноқ, Калифорнияда биз яшаган ҳудудда даҳшатли зилзила юз берди. Бизнинг эски уйимиз зилзиланинг нақ марказида бўлиб, шунчалик вайрон бўлган эдики, у жойга кириб боришнинг ўзи ниҳоятда хавфли эди.
Имконият топдиму, олдинги уйимиздан нима қолганини ўз кўзим билан кўриш учун Лос-Анжелесга учиб кетдим. Манзарани кўришим биланоқ, фалокат юз берганда, уйда ҳеч ким бўлмагани учун Худога шукр айта бошладим. Ҳаётимиз учун Худонинг хоҳиш-иродасини изламаганимизда эди, У бизга айтганларга қулоқ солмаганимизда эди, У айтган ишларни қилмаганимизда эди, биз ўша уйда бўлган бўлардик. Оиламиздан ҳар қандай одам ҳалок бўлиши турган гап эди.
Кўчиб кетмасимиздан ва зилзиладан олдин бир неча ой давомида кўчиш ҳақидаги ғояга мен астойдил қаршилик қилдим. Ҳақиқатан, ҳаммаси мен кутгандан ҳам баттар экан: мен эски уйимни ва дўстларимни кўп соғингандим. Очиғини айтганда, Худо бизни кўчиб кетишга мажбур қилди, деб Ундан қаттиқ ғазабланиб юрдим. Аммо вайрон бўлган уйимизни кўздан кечирганимда, нодонлигим учун ва Унинг бизга қилган яхшилигини менсимаганим учун кечирим сўрадим. Унга ишонмаганимдан афсусландим. Ҳақиқатни тушуниш ўрнига ҳаётимдан нолиганимга афсусландим: Унинг хоҳиш-иродаси биз учун ўша лаҳзада энг бехатар ва марҳаматланган жой экан. Агар мен ва оилам ўшанда Худонинг хоҳиш-иродасини изламаганимизда ва бажармаганимизда эди, зилзила бўлган жойда қолган бўлардик.
ИБОДАТДА МЕН УЧУН ЭНГ ҚИЙИНИ:
Кимга ибодат қилаётганимни ўйлаш;
Ибодатда шошилмаслик;
Мени эшитиши мумкин бўлган одамнинг ёнимда йўқлиги;
Фикрларимни тўғри сўзлар билан ифодалаш;
Ўзимни ноқулай ҳис қилишим (16 – 19 ёш).
Худонинг хоҳиш-иродаси — бехатар жой
Мен, ўша пайтда Калифорнияда қолган одамлар Худонинг хоҳиш-иродасига итоат этмадилар, деб айтмоқчи эмасман, бу фақат бизнинг оиламиз билан юз берганига ишонаман, холос. Нима учун уйимиз узоқ вақт сотилмагани энди менга тушунарли: уйимизни сотиб олган оила ўша фожианинг қурбони бўлишлари табиий эди. Биз Худонинг йўлларидан юриб, Унинг хоҳиш-иродасига итоат этганимизда, бехатар жойимизни топамиз; У биз учун белгилаган йўлни тарк этганимизда эса, Унинг ҳимоясидан маҳрум бўламиз.
Ҳар доим Худодан, мени Ўзингнинг хоҳиш-иродангда бўлишга ўргатиш орқали муҳофаза этгин, деб сўранг. Ҳаётингизда жиддий қадам ташлашдан олдин (коллеж танлаш, лавозим пиллапоялари бўйлаб ҳаракат қилиш, янги жойга кўчиб ўтиш) албатта ибодат қилинг. Худодан сўранг, ўйлаган қадамингизни ташлашга Унинг хоҳиш-иродаси борлигини юрагингизда сезмагунингизча кутиб туринг.
Худога итоаткор бўлсангиз ва ҳаётингизда Унинг хоҳиш–иродасини бажарсангиз илоҳий ҳимоя остида бўласиз. Агар бу икки шартни бажармасангиз, ўзингизни Худонинг ҳимоясидан маҳрум қиласиз. Борди–ю одамлар Худодан, менга йўл кўрсат, раҳнамолик қил, деб сўраганларида ва кейин итоаткорлик билан Унинг хоҳиш-иродасига итоат этганларида эди, улар қанчалар оғир фожиаларнинг олдини олган бўлардилар.
Агар сиз тез-тез ибодат қилиб, Худодан, ҳар доим менга Ўзингнинг хоҳиш-иродангни намоён қил, деб сўрасангиз, У сизга рад жавобини бермайди. Ўшанда Муқаддас Руҳ ҳамма ишларингизда ва хатти-ҳаракатларингизда сизга раҳнамолик қилади ва сизнинг юрагингизга гапиради. Муқаддас Китоб шундай дейди: «Сизлар ўнгга ёки чапга бурилганингизда, шундай овозни эшитасизлар: “Мана йўл, шу йўлдан юринглар.”» Ишаё 30:21). Ҳеч қачон буни унутманг, ҳар доим бехатар жойда бўлишга ҳаракат қилинг.
Худонинг хоҳиш-иродаси ҳақида тўртта ҳақиқат
1. Худонинг хоҳиш-иродасини бажариш кўнгилсизликлардан ва муаммолардан тамомила қутулишингизга кафолат бермайди. Кўпчилик, Худонинг хоҳиш-иродасини бажарганимизда, биз силлиққина, беташвиш ҳаётга эга бўламиз, деб ўйлайдилар. Агар сизда нимадир жойида бўлмаса, демак, сиз Худонинг хоҳиш-иродасида эмассиз. Аммо синовлар ва қийинчиликлар ҳаётимизнинг катта қисмини ташкил қилади, ҳатто Худонинг хоҳиш-иродаси марказида бўлсак ҳам, улардан халос бўлишнинг имкони йўқ. Шуниси муҳимки, Худонинг хоҳиш-иродасида бўлганингизда, муаммоларингиз ва қийинчиликларингиз орасида сиз руҳан хотиржам бўласиз, Унинг йўлларидан юраётганингиз ва Унга маъқул ишларни қилаётганингиз сизга ишонч беради. Қалбингизда шундай ишончга эга бўлиб, ҳаёт олдингизга қўйган синовлардан муваффақиятли ўта оласиз.
Хуллас, қийинчиликларингизни ва муаммоларингизни Худонинг хоҳиш-иродасидан ташқарида эканингиз белгиси сифатида қабул қилманг. Аслида Худо қийинчиликларингиздан сизни мукаммал инсон қилиш учун фойдаланади. Синовлардан ўтиш ва Худонинг хоҳиш-иродасига қарши чиқиш – мутлақо бошқа-бошқа нарсалардир. Унисини ҳам, бунисини ҳам сиз истамайсиз, аммо биринчи вариант ҳаётга олиб боради, иккинчиси эса йўқ; биринчисида, ҳеч нарсага қарамай, сиз тинчликка ва хотиржамликка эга бўласиз, иккинчисида эса сиз булардан маҳрум бўласиз.
2.
3.
4.
Кўпинча биз, Худонинг хоҳиш-иродасини бажара олишга қодир эмасмиз, деб ҳисоблаймиз, чунки У бизнинг имкониятмиздан устун келадиган ишларни қилишга амр беради. У буни Унга боғлиқ эканимизни кўришни истаганидан ва ёрдам сўраб Унга мурожаат этиш истагимизни кўришдан қилади. Мен ҳеч қачон биронта китобимни ўзимнинг кучим билан ёза олмаган бўлардим. Албатта, мен битта китобча учун маълум миқдордаги сўзларни танлаб олишим мумкин эди, аммо миллионлаб одамлар ўша китобимни сотиб олишлари учун жуда яхши китоб ёза олмаган бўлардим. Одамлар ўз ҳаётини ўзгартира олишларига ақлим билан ёрдам беришни ўргана олмаган бўлардим. Аммо шундай қила олдим, бунинг ягона сабаби – бу ишда Худонинг хоҳиш-иродасини излаганим бўлди. Худо Ўзининг хоҳиш-иродасини менга аён қилди, мен Унга, бу ишни Сенсиз қила олмайман, деб жавоб бердим. Унинг хоҳиш-иродаси ҳаётимда бажо бўлиши учун менга ёрдам беришини Ундан сўрадим. У менга жавоб берди.
МЕН ХУДОНИ ШУНДАЙ ТАСАВВУР ҚИЛАМАН:
Доимо ёнимда бўладиган Зот;
Яратувчи;
Дўстим;
Самовий Отам,
Шоҳим ( 13 – 15 ёш).
МЕН ҚУЙИДАГИЛАР УЧУН ИБОДАТ ҚИЛАМАН:
Танамнинг хоҳиш-истакларига қарши кураша олишимни сўрайман;
Армиямиз қўшинлари бехатар бўлишларини сўрайман;
Узоқ умр кўришни сўрайман;
Худонинг ёрдами ва унинг раҳнамолиги ҳақида сўрайман;
Ўзим ва оилам учун маблағ сўрайман (16 – 19 ёш).
МЕН ҚУЙИДАГИЛАР УЧУН ИБОДАТ ҚИЛАМАН:
Менинг мусиқа гуруҳим учун;
Жамоатим учун;
Ёшлар гуруҳи учун;
Ўзим учун
Тенгдошларимнинг тазйиқига қарши тура олишим учун (16 – 19 ёш).
МЕН ИБОДАТ ҚИЛДИМ, ХУДО ЖАВОБ БЕРДИ: Бобом касал бўлиб қолганда, мен ва оилам бобом учун ибодат қилдик, Худо унга шифо берди. Бобом ҳали нажот топмаган, аммо биз бу мавзуда у билан суҳбатлашишда давом этамиз (14 ёш).
Худонинг хоҳиш-иродаси — бизнинг манфаатимиз учун
Худонинг йўли ҳар доим сизни яхшиликка ва марҳаматга олиб боради. Унинг қонуни сизни итоаткорликда ушлаб туриш ва ҳаётдан шодланишни таъқиқлаш учун берилмаган. Худо сизга Ўзининг талабларини қўяди, чунки сизга нима яхшилигини У билади.
Сиз ўзингиз учун эмас, балки «Худонинг хоҳиш-иродаси бўйича яшашингиз» (1 Бут. 4:2) Унга маъқул. Мана, Унинг хоҳиш-иродаси: «Шу қадар буюк ишларни қилган Худонинг хоҳиш–иродасини бажара олишингиз учун У сизларга ҳар қандай эзгу фазилату инъом берсин. У Ўзининг манзур мурод–мақсадини Исо Масиҳ орқали сизларда бажо келтирсин» (Ибр. 13:21). «Зотан Худо Ўзини хушнуд қиладиган ишларни қилишингиз учун сизларга куч ва хоҳиш беради» (Флп. 2:13). Сиз Худонинг хоҳиш-иродасини бажарганингизни кўриб, У мамнун бўлади. Мен шунинг учун ибодат қиламанки, сиз ҳамма ишларингизда «Худонинг иродасини тўлиқ бажарадиган, имони комил инсонлар бўлинглар» (Кол. 4:12).
Энг яхшиси, ҳаётингизда Худонинг хоҳиш-иродасини ҳамду сано ва олқишлар билан излашни бошланг, ўзингиз учун буни одат қилиб олинг. Муқаддас Китоб бизга шундай дейди: «Ҳар қандай шароитда ҳам Худога шукр қилинглар, чунки сизлар, яъни Исо Масиҳга имон келтирганлар учун Худонинг иродаси шудир» (1 Сал. 5:18). Сўнгра Худодан, ҳар бир қадамимни тўғрилагин, деб сўранг, У худди сизнинг илтимосингизга жавоб бергандай, олдиндан миннатдорчилик билдиринг. Агар сиз Худонинг хоҳиш-иродасига зид бўлган хатти-ҳаракатлар қилган бўлсангиз, сизнинг бурчингиз Худонинг олдида тавба қилиб, Ундан, мени тўғри йўлга қайтаргин, деб сўрашингиздир. Агар сиз тўғри йўлда бўлиб, Худога маъқул ишлар қилаётган бўлсангиз, мустаҳкам ишонч ва тинчликка эга бўласиз. Булар ёрдамида сиз қувонч билан Худонинг иродасини бажарасиз.
Агар сиз Худонинг хоҳиш-иродаси бўйича яшаётган бўлсангиз, сиз бехатар ва ишончли жойдасиз, у ерда тўкин-сочинлик, фаровонлик ва тинчлик ҳукмрондир. Бошқа ҳамма нарсалар ҳеч қандай тиришишга арзимайди.
Ибодатнинг кучи
Худойим, Сендан илтимос қиламан: Сенинг хоҳиш-иродангни ҳар доим билишим учун менга ёрдам бер, менга донолик ато қил (Кол. 1:9). Ҳар бир қадамимни тўғри йўлга сол, Сенга маъқул йўлдан юришим учун менга ёрдам бер. Мен қилишим зарур бўлган ишни қилишни менга ўргат, чунки ҳар куни Сен менинг ҳаётимда иштирок этишингни истайман. Исога эргашиб, ўз нафсим истакларига “йўқ” дейман, Сенинг хоҳиш-иродангга эса “ҳа” дейман. «Худойим, мен Сенинг хоҳиш-иродангни бажаришни истайман» (Забур 39:9). Мен учун ҳаётда энг муҳими Сенсан, Сенинг хоҳиш-ироданг менинг ҳамма истакларимдан муҳимдир. Мен Сенга хизмат қилишни истайман, жоним борича Сенинг хоҳиш-иродангга итоатда бўлишни хоҳлайман (Эфес. 6:6).
Худойим, менинг ҳаётимни Ўзингнинг хоҳиш-иродангга мувофиқ ўзгартир. Сенинг менга қарата айтилган “Мана, менинг йўлим, ортимдан юр” деган овозингни эшитишга мени ўргат. Сенинг хоҳиш-ироданг чегарасидан ташқарига чиқсам, менга кўрсат; онгим янгиланиши учун Ўзингнинг Каломинг орқали менга гапир. Ҳаётимнинг ҳар бир қисмида ҳақиқат йўлидан бўйин товлаганимни менга кўрсат. Йўлларимни қандай тўғрилашимни менга аён қил. Сен мен учун тайёрлаган меросга эга бўлишни истайман, мен ҳаётда Сенинг комил хоҳиш-ироданг бўйича юрадиган одам бўлишни хоҳлайман. Исо номи билан ибодат қиламан.
Куч-қудрат сўзи
«Мени “Ё Раббий, ё Раббий!” деб чақирган ҳар ким Осмон Шоҳлигига киравермайди. У ерга фақат осмондаги Отамнинг иродасини бажарган одамларгина киради» (Матто 7:21).
«Дунё ҳам, унинг нафси ҳам ўтиб кетади. Худонинг иродасини бажарган одам эса абадий яшайди» (1 Юҳ. 2:17).
«Ўз ақл–идрокингга суянма,
бутун қалбинг билан Эгамизга ишон.
Ҳар ишингда Эгамизни эътироф эт,
шунда У йўлларингни тўғрилайди» (Ҳикмат. 3:5–6).
Ибодат мавзусида келгусидаги ўйлар
1. Сиз ҳаётингизда Худонинг хоҳиш-иродасига зид иш қилганмисиз? Шундан кейин сиз ўзингизни қандай сезгансиз? Ҳозир бошқача йўл тутган бўлармидингиз? Айнан қандай?
2. Бугун ҳаётингизнинг қайси томонларида Худонинг хоҳиш-иродасини билишни истардингиз? Ибодат матнини ёзиб, унда Худодан бирон конкрет муаммо бўйича, Ўзингнинг хоҳиш-иродангни менга аён қил, деб сўранг.
3. Ўз хоҳишимга қарши, Худонинг хоҳиш-иродасини бажаряпман, деган ишонч билан қачонлардир бирон иш қилганмисиз? Агар қилган бўлсангиз, Худога итоат қилганингиздан қониқишни ўзингизда ҳис қилганмисиз? (Агар хотирангизга бунга ўхшаш бирон воқеа келавермаса, эрталаб қандай ўрнингиздан турасиз ва мактабга йўл оласиз; ота-онангизга қандай итоат этасиз; якшанба кунлари эрталаб кўпроқ ухлаш истагига қарамай, ўрнингиздан туриб, қандай жамоатга борасиз – ана шулар ҳақида гапиришингиз мумкин. Буларни ҳам ҳисобдан ташқари деб билмаслигингиз керак).
20-боб. Эй Худойим, Сен мен учун тайёрлаган меросни қўлга киритишимга ёрдам бер
Сиз шуни билишингизни истайман: Худо сизга шундай келажакни тайёрлаганки, унинг ажойиблигини тасаввур ҳам қила олмайсиз. Худо Ўз Каломида шуни айтган. Сиз буни доимо ёдингизда тутинг деб, мен мазкур бобни сизга шахсий мактуб шаклида ёзишга қарор қилдим. Балки бир кун келиб, келажагингиз ҳақида безовталик қалбингизни тўлдирганда, сиз бу бобга мурожаат этиб, уни қайтадан ўқиб чиқасиз, Худо сизнинг қалбингизга қандай гапираётганини эшитиб, мадад ва далдани ҳис қиласиз, деган умиддаман.
Қадрдон _______________________(бу ерга исмингизни ёзинг),
Худо сиз учун буюк келажак тайёрлаб қўйган. Мен буни аниқ биламан, чунки У шундай дейди. Худо сиз учун тайёрлаган келажакни кўрмагансиз, эшитмагансиз ва уни тасаввур ҳам қила олмайсиз (1 Кор. 2:9). Бу дегани, сизнинг келажагингиз нақадар ажойиб эканини сиз ҳатто билмайсиз ҳам. Аммо бу ажойиб нарсалар сизнинг ҳаётингизга ўз-ўзидан келиб қолмайди: бу келажакка етишиш учун сиз ўз ҳиссангизни, Худо эса Ўзиникини қўшиши керак.
Сиз бажаришингиз керак бўлган шартлардан бири шундан иборатки, сиз Худонинг йўлларидан юришингиз керак. Бу жуда муҳим, чунки ҳаётий муваффақиятларингизга эришишингизда бошқа йўл йўқ. Агар сиз Худонинг йўлларидан юрмасангиз, Худо сизга инъом қилмоқчи бўлган марҳаматларга ғов солган бўласиз. Аммо Худо қўйган шартни мукаммал бажара олмаслигингиздан кўп ҳам хафа бўлаверманг. Бу маъюсликка тушишингизга арзимайди: ахир, комил одамнинг ўзи йўқ. Агар сиз Муқаддас Руҳга, ҳаммасини тўғри қилишимга ёрдам бер, деб илтимос қилсангиз, У албатта сизга ёрдам беради.
Иккинчи шарт — ҳаётингизнинг ҳамма томонлари учун доимий равишда ибодат қилинг (Ерем. 29:11–13). Худонинг Ўзи Муқаддас Руҳ орқали сизга ибодат қилишда ёрдам беради. Муқаддас Руҳ, ҳаётингизда Худонинг ваъдаси бажо бўлсин деб, ибодат қилишга сизни ўргатади (Эфес. 1:13–14). Сиз Худога ибодат қилганингизда Унга ўз итоаткорлигингизни намоён қиласиз, қолаверса, келажагингизга ҳисса қўшган бўласиз.
Гарчи сиз эртанги кунга ишониш мушкул бўлган оламда яшаётган бўлсангиз ҳам, Худо ўзгармаслигига ишонч
Шуни билишингиз лозимки, Худонинг йўлларидан юриш ҳаётингизда тўсиқлар ва муаммолар бўлмаслигига кафолат бермайди. Агар сиз учун Худонинг режаси фақат яхшилик ва фаровонлик бўлса, душманнинг режаси буларнинг тескарисидир. Душман сизга, ҳатто яшашингдан маъни йўқ, деб уқтириши мумкин. Бундай фикрларни улоқтириб юборинг, чунки булар душмандан келади. Сиз Худонинг ижоди бўлганингиз учун, Худо ичингизга ҳаётга хоҳиш, истак ва интилишни солиб қўйган. Бошқа ҳамма иллатли фикрлар ёвуз манбадан келиб чиқади. Уларга қулоқ солманг, уларни дарров фош қилиб ташланг. Худо сизга ҳаёт ва ажойиб келажак инъом қилгани учун Унга шукр айтинг.
Сиз Худога итоат этиб яшаганингизда, Унга сажда қилганингизда, Унинг Каломида мустаҳкам турганингизда, ҳаммаси учун ибодат қилганингизда, иблиснинг режаси ҳалокатга маҳкум бўлади. Бироқ Худонинг режаси сизнинг ҳаётингизда автоматик равишда, курашларсиз амалга ошмайди; булар ҳақида билганингиздан кейин таслим бўлманг, руҳан тушкунликка тушманг. Фақат ўзингиз тўғри деб билганларингизни қилинг. Худодан, мени нимани бажаришга даъват қилган бўлсанг, ўша нарсаларни қилишим учун куч ато қилгин, деб сўранг.
Ҳеч қачон келажагингиз ҳақида газета мақолаларига, ёки келажагингиз ҳақида одамларнинг фикрларига, ё бўлмаса каллангизга душман юборадиган салбий фикрларга қараб ҳукм чиқарманг. Келажагингиз – Худонинг қўлида. Сиз учун ягона, муҳим нарса – Худонинг фикри. Худо сизга, келажагинг ҳақида қайғурмаслигинг керак, деб айтади. Келажагингиз ҳақида Худонинг ўй-ниятлари ва айтганларигина сизни безовта қилсин, холос. Чунки Худо – сизнинг келажагингиз.
Ҳар доим ёдингизда тутинг: сиз – Худонинг фарзандисиз, У сизни севади. Шунинг учун ибодатларингизга кўнглингиздагидай, тезда жавоб келавермаса, умидсизликка тушманг. Худо сизнинг ибодатларингизни эшитади, Ўзига маъқул пайтда ибодатларингизга жавоб беради, бунинг вақтини У белгилайди. Фақат ишонч билан Худонинг сўзларини эълон қилиб, ибодатни қолдирмасангиз, бўлди. Биз кўпроқ ибодат қилишимиз учун Худо бизга ҳаммасини бирданига юбормайди, чунки У бизнинг ибодатларимизга жавоб тариқасида қандайдир буюк бирон ҳодиса кўрсатишни истайди. Бундай буюк ҳодиса бизнинг кўплаб ибодатларимиз натижасида юз бериши мумкин.
Мақсадни белгилаш — ёмон иш эмас, аммо унга ҳаддан ортиқ ружу қўйиш ҳам арзимайди. Сизнинг энг муҳим вазифангиз — ҳар кунги ҳаётингизни Худо билан бирга кечиришдир. Бугун бажаришингиз керак бўлган ишга садоқат билан ёндашинг, олдинда сизни нима кутаётганини ҳал қилишни Худога қўйиб беринг. Шуни ёдингизда тутингки, «Эгамиз Ўзига ёлворганларнинг ёнидадир, чин дилдан илтижо қилганларнинг ёнидадир. Ундан қўрққанларнинг тилагини Эгамиз қондирар, уларнинг ноласини эшитиб, уларга нажот берар» (Забур 144:18–19).
Сиз учун энг муҳими — Худога ва одамларга хизмат қилишдир. Худо сиз учун белгилаган келажакда сиз ўзингизнинг, вақтингизнинг, пулингизнинг, билимларингизнинг, истеъдод ва қобилиятингизнинг бир қисмини бошқа одамлар манфаати учун бағишлашингиз керак бўлади. Худога бўлган севгингизни сиз одамларга берган меҳрингиз орқали кўрсатасиз. Исо айтган эди: «Агар ўзимизга тўқ бўлиб туриб, муҳтожликда яшаётган биродаримизни кўрсак–у, унга ёрдам бермай юрагимизни тош қилсак, қандай қилиб бизда Худонинг севгиси жой олади?» (1 Юҳ. 3:17). «Ҳамма биринчи ўринда ўзининг эмас, бошқаларнинг манфаатини кўзда тутсин» (1 Кор. 10:24). «Сахий барака топади, чунки ўз нонини камбағаллар билан баҳам кўради» (Ҳикмат. 22:9). Агар сиз буюк марҳаматларга эга бўлишни истасангиз, Худодан сўранг, У сиздан бошқаларнинг манфаати учун фойдалансин.
Сиз, онгли равишда қиласизми ёки йўқми, ҳар куни ҳаётингизга нимадир экасиз ва ўтмишда эккан уруғларингизнинг ҳосилини ўриб оласиз. Ҳаётингизнинг сифати тўғридан-тўғри ўтмишда нима экканингиз билан боғлиқ. Эккан уруғларингизнинг ҳосилини – яхшисини ҳам, ёмонини ҳам – узоқ йиллар давомида йиғасиз. Мана шунинг учун ҳам бугун яхши уруғ экиш ниҳоятда муҳим.
Исо, Мен — ток, сизлар — новдасизлар, деб айтган эди. Агар биз Унда бўлсак, ҳосил берамиз (Юҳ. 15:5). «Бўлмоқ» доимо ўша ерда туришни англатади. Бошқача айтганда, агар биз У билан бирга бўлсак, ҳар доим У биз билан бўлади ва биз Унинг Руҳи самарасини оламиз (Гал. 5:22–23). Ўзимиз шуни истар эканмиз, Худодан, менга севги, эзгулик ва тинчлик уруғларини экишимга ёрдам бер, деб сўранг, токи улар ҳаётингизда мева берсин. Юрагингиз тупроғини Худонинг Каломи билан озиқлантиринг, Муқаддас Руҳдан, бу тупроқни ҳар куни Ўзингнинг барҳаёт сувинг билан суғоргин, деб сўранг. Ишончим комилки, сиз ҳақиқий Токка имон билан уланган бўлсангиз, руҳий меваларингиз билан Самовий Отангизни хурсанд қиласиз.
Худо сиз орқали қандайдир буюк мўъжиза қилишни истайди. Агар сиз: “Худойим, менинг эмас, Сенинг хоҳиш-ироданг бажо бўлсин”, деб айтишга тайёр бўлсангиз, У сиздан фойдалана олади ва У сиз учун очадиган эшикдан киришга сизни тайёрлайди. Шуни ёдингизда тутингки, Худо «ҳаётимизда амал қилаётган қудрати билан биз сўраган ёки тасаввур қилганларимизни ва ҳатто хаёлимизга келмаганларни ҳам бажаришга қодирдир» (Эфес. 3:20). Худода сиз учун хаёлингизга келмаган ажойиб нарсалар бор. Хуллас, доим Худо билан бирга бўлинг, шунда сиз Унинг бетакрор ижоди бўла оласиз ва У сиз учун олдиндан белгилаган келажакдан баҳра оласиз.
Масиҳдаги опангиз
Ибодатнинг кучи
Худойим, мен келажагимни Сенинг қўлларингга топширяпман, юрагимни мукаммал тинчлигинг билан тўлдиргин. Мен келажагимни ўз режаларим бўйича қурмоқчи эмасман — Сен мен учун тайёрлаган келажакка эришмоқчиман, бунинг учун менга керакли нарсаларни таъминлаб бергин, Сенинг режаларинг марказида бўлишни истайман. Сендан, чекинмаслигим учун менга куч-қудрат ато қилгин, деб ибодат қиламан. Ҳаёт мусобақасида заифлашмасдан, умрим масофасини охиригача югуриб ўтишимга ёрдамлаш, Сендан мукофот олишни истайман (1 Кор. 9:24).
Мен яхши ҳосил келтиришим учун яхши уруғлар экишимга ёрдам бер. Мен ҳар доим Сенда бўлишимга кўмаклаш. Муқаддас Руҳинг самараларини – севги, шодлик, тинчлик, сабр–тоқат, яхшилик, фаровонлик, содиқлик, мулойимлик ва ўзимни ўзим назорат қилиш каби ҳислатларни менда етиштиргин, токи атрофимдаги одамлар булардан баҳра олсин (Гал 5:22– 23). Ваъдаларинг учун Сенга шукр айтаман, агар мен Сен билан алоқада бўлиб, сўзларингни қалбимга жо қилсам, биламан, Сен истаган нарсамни менга берасан (Юҳ. 15:7). Муқаддас Руҳ, мен Сени таклиф қиламан: кел, бугун мени яна тўлдир, чунки Сенсиз ҳеч нарса қила олмайман.
Худойим, мени Ўзингнинг ҳақиқий ижодингга айлантиргин, Сенинг Шоҳлигинг ва Сенинг шуҳратинг ҳақи, буюк ишлар қилишимга ёрдам бер. Сенинг кучли қўлинг остида итоаткор бўлайин. Эй Худойим, Сен мени керакли вақтда Ўзинг юксалтиришингни биламан. Менга ғамхўрлик қилишингга ва мени қўллаб-қувватлашингга ишониб, мен ҳамма ташвишларимни Сенга юклайман (1 Бут. 5:6–7). Бугун Сенинг қўлларингни тутаман, чунки мен учун Сен тайёрлаган келажакка Сен билан ёнма-ён боришни истайман. Исо номи билан ибодат қиламан.
Куч-қудрат сўзи
«Ахир, Мен сизлар тўғрингизда тузган режаларимни биламан. Бу режаларим сизларга кулфат эмас, фаровонлик олиб келади, ёруғ келажагу умид беради.” Эгамизнинг каломи шудир. “Ўша дамларда Менга қилган илтижою ибодатларингиз ижобат бўлади. Мени бутун қалбингиз билан изласангизлар, топасизлар» (Ерем. 29:11–13).
«Сизлар Менинг номимдан сўраган ҳамма нарсани Мен бажо келтираман, токи Ота Ўз Ўғли орқали улуғлансин. 14 Ҳа, сизлар Менинг номим билан Мендан сўраган ҳар қандай нарсани бажо келтираман» (Юҳ. 14:13–14).
«Эй Қуддус халқи, тур, порлагин! Ахир, нуринг келди,
Эгамизнинг улуғворлиги устингга ёғилди.
Мана, ер юзини зулмат қоплади,
Халқларни қуюқ зулмат босди.
Аммо Эгамиз сенга келади,
Ўз улуғворлигини бошинг узра порлатади» (Ишаё 60:1–2).
Ибодат мавзусида кейинги ўйлар
1. Сиз ўз келажагингизни қандай кўришни истаган бўлардингиз? Келажагингизда айнан нимани кўришни истар эдингиз?
2. Келажакка сиз қўрқув билан боқяпсизми? Жавобингиз “ҳа” бўлса, нималардан қўрқяпсиз? Ибодат матнини ёзиб, унда Худодан, мени қўрқувлардан халос қилгин, деб сўранг.
3. Ибодат матнини ёзиб, унда Худодан сиз учун хоҳиш–иродасини сўранг. Сўнг, Сенинг хоҳиш-ироданг билан мос келадиган орзуларимни марҳаматлагин, зид бўлган орзуларни эса олиб ташлагин, деб ибодат қилинг.
МУНДАРИЖА
Ибодатнинг кучи нимада? Нима учун мен ибодатга муҳтожман?
1-боб. Эй Худойим, Сени билишим учун менга ёрдам бер
2-боб. Эй Худойим, олдинги хатоларимдан халос бўлишимга ёрдам бер
3-боб. Эй Худойим, бошқаларни кечиришни менга ўргат
4-боб. Эй Худойим, солиҳларча иш тутишга мени ўргат
5-боб. Эй Худойим, аҳмоқона таъсирларга қарши туришим учун менга ёрдам бер.
6-боб. Эй Худойим, ўз фикрларимни бошқаришга мени ўргат
7-боб. Худойим, Сенинг Каломингни тушунишга мени ўргат
8-боб. Эй Худойим, тенгдошларим таъсиридан халос бўлишимга ёрдам бер
9-боб. Эй Худойим, одамлар билан яхши муносабатлар ўрнатишни менга ўргат
10-боб. Эй Худойим, ҳаётим давомида Сенга ҳамду сано айтишга мени ўргат
11-боб. Эй Худойим, ҳаётимда Сенинг мақсадингни тушунишимга ёрдам бер
12-боб. Эй Худойим, тўғри танлов қилишим учун мени доноликка ўргат
13-боб. Эй Худойим, салбий эмоциялардан қутулишимга ёрдам бер
14-боб. Эй Худойим, ҳаётимда васвасалар билан курашувимга ёрдам бер
15-боб. Эй Худойим, ҳаётимнинг қийин лаҳзаларида кучли бўлишимга ёрдам бер.
16-боб. Эй Худойим, ўзимни бехатар ҳис қилишим учун ёрдам бер
17-боб. Эй Худойим, ҳаётбахш сўзларни гапиришга мени ўргат
18-боб. Эй Худойим, имконсиз нарсага ишонишни менга ўргат
19-боб. Эй Худойим, ҳаётим учун Сенинг хоҳиш-иродангни билишимга ёрдам бер
20-боб. Эй Худойим, Сен мен учун тайёрлаган меросни қўлга киритишимга ёрдам бер
Задняя обложка
Куч-қудрат нимада эканини билинг. Ҳаётингизни ўзгартиринг. Оламни ўзгартиринг.
Худо ибодатингизни эшитаётганига ишонмаяпсизми? Сизнинг ибодатларингиз шипгача етиб бориб, ҳавога тарқалиб кетадими? Ибодатларингиз бирон нарсани ўзгартиришига шубҳаланяпсизми?
Аслида булар нафақат вазиятни ўзгартиришга қодир, балки бутунлай ҳаётни ҳам ўзгартириб юборади.
Худо билан бирга Унинг йўлларидан қандай юришни ўрганиш;
Салбий эмоциялардан қандай қилиб қутулиш;
Яхши муносабатларни қандай ўрнатиш;
Тенгдошлар таъсиридан қандай озод бўлиш;
Бошқалар учун қандай қилиб нур бўла олиш.
Сиз учун муҳим бўлган нарса Худо учун ҳам муҳимдир. Худо олдида юрагингизни тамомила очиб ташланг. Бунинг учун ҳар бир боб охиридаги ибодат билан китоб ўқишни бошланг. Худо билан мулоқот қилинг, Уни эшитинг, токи У сизнинг ҳаётингиз учун қўйган буюк мақсадларни тушуниб олинг.
Сторми Омартиан, бозоргир китоблар –