01 Урусла Марк Қароқчиларникидай эмас... Катталар ва болалар учун ўн тўрт саргузашт Черкассы СМИРНА 2005 мундарижа Биринчи саргузашт Ғаройиб ўзгариш Иккинчи саргузашт Биринчи шоҳлик Учинчи саргузашт Ўғил билан танишув Тўртинчи саргузашт Нотабиий жанг сабоқлари Бешинчи саргузашт Зулмат шоҳлигига биринчи ташриф Олтинчи саргузашт Том учун сурприз Еттинчи саргузашт Сотувчининг кутилмаган таклифи Саккизинчи саргузашт Юқори талаб Тўққизинчи саргузашт Кечирим қувончи Ўнинчи саргузашт Биринчи вазифа Ўни биринчи саргузашт Фақат ўз кучи билан эмас Ўн иккинчи саргузашт Ўз устида ишлаш Ўн учинчи саргузашт Сирли топшириқ Ўн тўртинчи саргузаут Озодлик Биринчи саргузашт: Ғаройиб ўзгариш Том уйғонгач, аввал ўз кўзларига ишонмади. У кўрган нарса гўё тушда бўлганидек эди. У ёруғ ва илиқ хонада юмшоқ тўшакда ётарди. Унинг ёнида ажойиб овқатлар билан лиқ тўла стол турар эди. Стол устида гўшт, нон, мевалар, тароватли ва консерваланган сабзавотлар ва Том ҳеч қачон кўрмаган овқатлар бор эди. Қароқчиларда бунга ўхшаш ҳолат ҳеч қачон содир бўлмаган. Қароқчи ота уйга бирор егулик олиб келганда, у болаларга қандайдир бир қисмини ташларди ва улардан энг кучлилари ўзига тегишли қисмини тортиб олмагунча баҳслашиб уришарди. Аммо Том айёрликка ўрганди ва егулик ғамлаш учун, бошқа усулларни топарди. Том жудаям оч эди! У ҳеч ким қарамаётганмикин деб, бор ён атрофни қараб чиқди. Аммо шу онда хонага қандайдир умуман ғалати, ёрқин болалар кириб келишди. Улар стол атрофига ўтириб олишди ва Томга улар билан ўтириб овқатланишни имлашди. Аммо Том креслонинг орқасига яширинишга улгурди, ахир болалар кўп эди! Улар шубҳасиз уни тутиб олмоқчи эдилар! Эй йўқ, у уларга тутқин бермайди. Ахир ҳеч кимга ишониб бўлмайди! Уларнинг каттаси ўрнидан турди ва меҳмонни столга олиб келмоқчи бўлди, аммо Том ваҳший ҳайвондек қаршилик кўрсата бошлади. Болалар овқатланишни бошлагач, у яширинган жойидан қаради ва кўрган нарсаларига ишонмади: улар бир-биридан овқатини олиб қўйишга уринмас эди, аксинча болалар бир- бирларига овқат узатишарди! Қароқчиларникида овқатни қўлингдан келганча, хамлаб олиш керак эди ва уларни оғизни, иштон чўнтакларини тўлдириш керак эди, сўнгра эса кимдир уни олиб қўймасидан олдин, қайсидир бурчакда ютиб юбориш керак эди. Бу ерда ажабланарлиси шуки, ҳамма нарса тинч ва осойишта эди. Болаларда ҳаттоки бир-бирлари билан гаплашиб кулишишга ҳам вақтлари бор эди. Ҳеч ким ҳеч кимнинг пешонасига суяк отмас, қўлларини кийимларига артмас, ҳеч кимга бақиришмас эди. Қароқчиларнинг ҳаётидан қанчалик фарқ қиларди! Жуда қаттиқ ҳайратда қолганидан, Том қорни очлигини қарийб унутиб қўйди. Ниҳоят болалар овқатларни қолдириб, хонадан чиққач, у оч бўридек қолган овқатларга ташланди. Унга тоза ликопча керак бўлмади, чунки бола унга озгина таниш бўлган нарсалар билан қўлини тўлдирди ва ўзи яширинган жойда, креслонинг орқасига ўтиб ейишни бошлади. Қандай мазали эди! Том бу ерда қолишни жуда истаб қолди. Аммо у қаерда эди? У бу ерга қандай келиб қолди? Ахир, кечагина, унинг бошидан ўтган энг даҳшатли ва кутилмаган воқеа содир бўлди. Қандайдир арзимаган нарса учун қароқчилар уни одатдагидан ҳам қаттиқроқ дўппослашди. Том қочиб кетиман деб, пўписа қилганда эса, қароқчилар уни занжирбанд қилиб, қоронғи бир ғорга қамаб қўйишди. Шунда Том ғазаби ва тушкунлигини чиқариб юбориш учун, овозининг борича бақирди. Унинг овози ҳириллаб ва инқиллаб қолди. Шунда у бирдан унга нотаниш бўлган эркак овозини эшитиб қолди: қандайдир бир одам қароқчилар билан келишув олиб борарди. Қароқчилар ўзларини одатдагидан ҳам сурбетроқ тутишди ва жуда баланд нархни талаб қилишди. Бу нима билан тугаганини Том эшита олмади. Бироқ, шундан сўнг унинг қафасининг эшиклари очилди ва қандайдир бир ёрқин одам уни занжирларидан озод қилиб, ўзи билан бирга отга ўтқазди. Эҳтимол, шундан кейин у чарчаганидан ухлаб қолди... Бола ўзича ўйларди: “Бу одам қандай ғалати экан - а? У умуман қароқчиларга ўхшамайди. Нима учун мен ундан сира қўрқмаяпман? – деб ўйлади бола. Эшик очилди ва яна шу ёрқин одам пайдо бўлди. У Томнинг овқатланаётганлигини кўриб ҳеч ҳам ғазабланмади. Аксинча, жилмайиб Томдан - ванна хонани бирор марта кўрганмисан – деб сўради? Шундан кейин у чиқиш тарафга қараб, бу кичик меҳмонни ўзи билан боришни таклиф қилди. Қароқчи бола иккиланди. Бу қопқон бўлиши мумкин-ку?! Мени у ерда нима кутаётганини ким билибди? Аммо Том қўрқоқ бўлиб кўринишни истамади, шу билан бирга у жуда қизиқувчан эди. У: “ҳеч бўлмаса бир марта қараб кўрсам бўлади-ку?!” – деди. У ерда кичик, оч - яшил хона бўлиб, уни ажойиб нарсалар яшнатиб турар эди. Марказда қудуқни эслатувчи бир нарса бор эди. Том тезда у ерга қўлини туширди ва ҳайрон бўлди: сув илиқ эди! Ёрқин одам: – Агар сен у ерда чўмилмоқчи бўлсанг, кийимларингни ечишинг керак, – деди. Кийимларни ечиш керак? Эй йўқ! Кийимлар унга тегишли. У кийимларини олиб қўйишларига йўл қўймайди. Том ўрнидан қимир этмади. Ёрқин одам кутиб турарди. Эҳтимол унинг вақти кўп. Акс ҳолда нега кутиб турарди? У кучлироқ эди ва кийимларни осонликча тортиб олиши мумкин эдику! Қароқчиларда ҳар доим шундай бўлган. Сув ўзига ром этарди. Том бажонидил унга сакрар эди-ю аммо ўз кийимларини бериш? У бунга ўрганиб қолган. Ростини айтганда, иштони аллақачон ҳаддан ташқари тор ва калта бўлиб қолган, кўйлаги эса йиртиқларга тўла эди. Унинг кийимининг ҳиди ҳам унчалик яхши эмас эди. Лекин барибир, ҳеч қачон ҳеч нимани бермаслик керак! Буни у қароқчилардан ўрганган. Айнан шу вақтда битлар уни қаттиқ чақа бошлади, у шундай қашинар эдики, бефойда эди. Шунда Том, уни фақат сувга сакрашгина қутқаришини англади. Бу кичкина қароқчи кийимларини ечди-да, “қудуққа” сакради. Том ўзининг меҳрибон хўжайини унга янги ва оппоқ кийим тайёрлаб қўйганини кўргач, бу кир кийимлар бундай хонага тўғри келмаслигини англаб етди. Шунинг учун хўжайини унинг кийимларни оловга ташлаганда қаршилик кўрсатмади. Бу сув қандай ажойиб эди! Бу одам майин губка билан боланинг озғин баданини ювар экан, бир қават кир тагида: шишлар ва тирналишлар, кўкариш ва зарба излари, чандиқ ва яраларни кўрди. Ҳамдардлик билан бу одам уни юмшоқ ва илиқ сочиққа ўради, эҳтиёткорлик билан унинг яраларига оқ малҳам суртди. Сўнгра Том, бу ёрқин одам берган оқ кийимларни кийди. Бола тайёр бўлгач, бу одам бахтиёрлик билан унга жилмайди-да, уни оловдек чақнаб турган девор олдига олиб борди, унда Томнинг акси кўринар эди. Аммо бу Том эмас эди, Том бундай бўлиши мумкин эмас: ёрқин, тоза ва чиройли! Бола бу туш эмасмикин деб, ўзини тезда чимчилаб кўрди. Ҳа, бу ҳақиқатдан ҳам унинг ўзи эди! Том бирон гап ҳам айтолмай, уни бошқа хонага етаклаётган у одамга қаради. У ерда бу одам катта бир қизил креслога ўтирди ва Томни тиззасига олди. Шунда Том батамом таслим бўлди. Унинг кўнгли жуда илиб кетди, бу ҳаттоки чўмилишидан олдин ҳис қилган илиқликдан ҳам кучлироқ эди. Энди у бу одамга ишониш мумкинлигини билди. Том унга қаттиқ суяниб олди ва ўзини шуқадар бахтли ҳис қилдики, у одамнинг қучоғида доим қолишни хоҳлади. Том ҳеч қачон бунга ўхшаш нарсани ҳис қилмаган эди: кучли қўллар уни ушлаб турарди ва озор бермас эди; бу қучоққа қулоқларини тик қилмай шўнғиш мумкин эди. Бу ерда у энг юмшоқ юнгда ётгандан ҳам ширинроқ ва энг чуқур ғордан ҳам хавфсизроқ дам оларди. Ҳатто кўзлари юмиқ ҳолда ҳам Том бу одамнинг нигоҳини сезарди ва у учун бу одам жуда ёқимли эди. Том ўзининг бутун ҳаёти давомида излаган жойини топганидек ҳис қиларди. Бу жой унга тегишли эди. Бола бошқа ҳеч нарса исматас эди, фақатгина у кўраётган ва ҳис қилаётган нарсалардан завқланишни истар эди холос. Бироқ бир неча вақтдан кейин бошқа болалар келишди. Уларнинг бошларида кичик тожлар ярқирар эди. Болалар бу ёрқин одамга яна битта тож келтиришди. У эса тожни Томнинг бошига кийдирди ва севинч билан эълон қилиб деди: – Шу вақтдан бошлаб Том ҳам менинг фарзандим!. Шунда Том бу одамга қаради ва бирдан унинг кўзлари очилди : ахир бу одам подшоҳ-ку! Аммо ажабланарлики, бола унинг олдида ҳеч ҳам қўрқувни ҳис этмади! Ахир у энди подшоҳнинг тиззасида ўтирар эди! Ахир энди Том подшоҳнинг фарзанди! Иккинчи саргузашт: Биринчи шоҳлик У унинг фарзанди эди, подшоҳнинг фарзанди! У, яъни Том, ўзининг бутун ҳаётини қароқчилар даврасида ўтказган бола. У қачонлардир бундан хурсанд бўлишни ёки ҳайрон бўлишдан тўхтармикан? Бироқ бу аллақачон эрталабдан бошланган. Қароқчиларда кечки ўтиришлардан сўнг ёки қароқчилик ишларидан сўнг эрта туришга ҳеч ҳам хоҳиш бўлмайди. Эрта туришдан нима фойда? Одатда ота қароқчи ва она қароқчилар ёмон кайфиятда бўлиб, бир-бирлари билан жанжаллашардилар. Болаларга улардан узоқроқ юриш яхшироқ бўлар эди. Бошқа қароқчи болалардан эса Том яшириниб юришга мажбур эди. Акс ҳолда, болалар унинг кечагидан тежаб қўйган бир бурда нонини олиб қўйишарди. Ёки болалар ўзларининг севимли ишлари билан шуғулланишарди, яъни унга қарши қандайдир бир ҳийла ўйлаб топишарди. Бундай ишларни бажариш учун улар ҳаттоки бирлашардилар. Қисқаси, қароқчиларда ҳамма ўз-ўзига хўжайин эди. Аммо бу ерда, шоҳ саройида Том кейинги кун эрта турди. Унинг янги отаси подшоҳ, кечқурун унга, эрталабдан туриши биланоқ унинг олдига келишини сўради. Кечаги кун шоҳнинг олдида шунчалик яхши бўлгани учун, бола қанотларини ёйиб ўзининг янги отасининг олдига тезда келди. Ҳақиқатдан ҳам, подшоҳ Томга унинг тиззаларида ўтиришга яна рухсат берди. Болага бу жой жуда ёқиб қолган эди. Ахир у бу ерда ҳаётида етишмаган ҳамма нарсани топди: бу ерда унга ғамҳўрлик қилишарди, у бу ерда доим эътиборда эди. Ҳа, бу унинг ҳақиқий жойи эди! Том бу ерга қайта-қайта келарди. Подшоҳ эса унга доимо вақт ва эътибор қаратарди. Сўнгра ҳамма учун нонушта тайёрланди. Овқат шунчалик кўп эдики, ҳар бир кишига етарли эди. Шундай бўлса ҳам, Том одати бўйича чўнтагига бир бурда нонни яширди. Тушликка эса бошқа овқат қўйилди, Том яширган нонини чўнтагидан чиқарганда эса, бу нон унга ёқимсиз ва қаттиқ кўринди. Бир бола Томга яқинлашар экан, бу пайт Том ноннинг қолган бурдаларини чўнтагидан чиқарар эди, шунда бу бола унинг устидан кулмасдан тушинтириб деди: – Бу ерда сен кейинги марта нима ейман деб хавотирланма, бизнинг Отамиз чексиз бой ва биз учун ғамхўрлик қилади, сен унга таянишинг мумкин. Ҳа, бу нарса Томнинг қўлидан келади, кечадан бошланган таъсиротлари ёрдамида. Томнинг қувончи чексиз эди, аммо бу узоққа чўзилмади. Гап шундаки, бир кўнгилсиз воқеа содир бўлди: катта бир залда ажойиб стол безатилган эди, унда ҳайратга соладиган жуда кўп нарса бор эди: равшан суръатлар, қувончли пардалар, ширин ҳид таратувчи гуллар. Бир четда кесма жавон турар эди, унинг тепасида бир чиройли нарса осилган эди. У бир қутичага ўхшар эди, агарда, унинг остидаги ипидан тортгудек бўлса, Том ҳали эшитмаган бир гўзал мусиқа янграр эди. Том ҳайрат билан эшитар эди. У қайта-қайта ипдан тортиб гўзал оҳанглардан хурсанд бўларди. Оҳанглар қаердан келяпти экан деб, у дарҳол буни яқиндан кўрмоқчи бўлди. Барча болалар ўйнашга тарқалганда, Том бир ўзи орқага қайтди ва камоднинг устига чиқиб, унинг устидаги мусиқий қутичани олиб, орқасидаги эшикчасини очди. Унинг ичида жуда кўп кумуш ғилдиракчалар, чўпчалар ва болғачалар бор эди, бу жуда ҳам қизиқ эди. Ўзининг бир неча қўпол бармоқлари билан Том, бошқа усул билан мусиқа таратишга ҳаракат қилиб кўрди. Вой мана омадсизлик, нимадир содир бўлди! Қаердандир нимадир тарсиллади ва бир ғилдиракча синиб кетди. Ўша заҳоти бир нарса жаранглади ва сўнг ҳамма нарса жим бўлди. Афсуски, мусиқа энди йўқ! “Вой, нима қилиб қўйдим”, деб бола жуда ҳам қўрқиб кетди. У атрофига қаради. Ҳеч ким уни кўрмади. У тезгина эшикчасини ёпиб, мусиқали қутичани яна жойига осиб қўйди ва залдан югуриб чиқиб кетди. У билан энди нима бўлади? Қочиш керак! Лекин қаерга? Том саройдан сайлгоҳга чиқди. У ишонарли жой топмагунича узоқ - узоқ қочиб кетди: бир жойда қалин пўстли дарахт бор эди. Уни бу ерда ҳеч ким тополмас эди. У бу ерда хавфсизликда эди. Аммо у нимадан ҳайиқарди? Том нафасини ростлагач, уни даҳшатли фикрлар қийнашни бошлади: “Энди мен ҳеч қачон саройда кўринмаслигим керак. Албатта буни мен қилганлигимни ҳамма билиб олади. Болалар нима дейди? Подшоҳчи? У бунга қандай қарар экан? Эҳтимол у жуда ғазабланар, чунки бу қутича жуда қимматбаҳо-ку”. Унинг қароқчилар билан бўлган ҳаёт тажрибаси унинг қонига чуқур сингиб кетган эди: бундай вазиятларда уни яхшигина калтак кутишини у жуда яхши эсларди. Бола булар ҳақида ўйлаб титрашни бошлади. Тезда у совуқдан ҳам титрашни бошлади, чунки кеч сезиларсиз кириб келди. “Яхши, – деб ўйлади Том, ҳеч қурса улар энди мени топа олмайдилар!” Аммо бундай қаттиқ шоҳда, бунинг устига бир ўзининг ўтириши жуда ноқулай эди. Эҳ, афсус, саройда қандай яхши эди. У бажонидил у ерда қолган бўларди. Қизиқ, бу ерда ёввойи ҳайвонлар бормикин? Шабада эсганда ва барглар шитирлаганда у чўчиб кетар эди. У бундай ҳолатда кўп ўтирди ва у кучи борича йиқилиб кетмаслиги учун қаттиқ ушланиб турарди. Мана пастдан эса қандайдир бир овоз эшитилди. “Кимнингдир қадамларими?” деб, Том кўзини очиб диққат билан қоронғиликка қарай бошлади. Дарахт тагида баланд бўйли киши турарди ва у унга тинчгина деди: – Том пастга туш! Ҳаммаси яхши. – Аммо, Том секин деди, - мен ахир... Подшоҳ унинг гапини бўлиб деди: – Мен нима қилганингни биламан, лекин бу ҳақида унут! Шунда Том отанинг очиқ қўлларига ўзини ташлади ва у уни ушлаб олди. – Ўғлим менинг, сен қўрққандирсан-а? Нима учун сен мендан яшириндинг? Сен бундай қилмаслигинг керак эди. Биласанми, қилган хатони яшириш сен ва мен учун энг ёмон иш. Ишон, сен нима қилишингдан қатъий назар мен доим сен тарафдаман. Ҳаттоки, қачонлардир сен ниманидир нотўғри қилсанг, энг яхшиси дарҳол менинг ёнимга келгин. Агар сен ўз айбингни тан олсанг, мен сени кечиришга доим тайёрман. Мен ҳаммасини яна тўғирлашим мумкин ва буни бажонидил қиламан. Сен мени тушундингми? Том розилик билдириб бошини чайқади ва ҳайратда эди, шу билан бирга отасидан ўзининг уйига олиб борганлиги учун миннатдор эди. Ота шунчалик меҳрибон эди! Бола ҳаттоки нимадир қилиб қўйса, у отанинг олдига кела оларди ва у кечирарди! Том буни қаттиқ эсда тутди. Аммо қутича жуда қимматбаҳо бўлганлиги учун, Том етказган зарарни қоплашга қарор қилди. Кейинги кун у жуда эрта турди-да, катта бир гулдаста териб, уларни шоҳ креслосининг олдига қўйди, кейин у фартук тақиб ошхонада ёрдаб берди ва нонушта учун столни безади. Бундай шошилинчда у ҳаттоки нонушта қилишдан ҳам бош тортди, боғни сарамжон қилди, отхонани ҳам, хуллас, қаерда иш кўрса, барча жойни тартибга солди. Бола кун бўйи кучи борича ҳаракат қилди ва кечга яқин у ўзини жуда чарчаган ҳис қилди. У ўзи билан қониқиши мукин эди, ахир нимадир қилди-ку! Аммо нимадир жойида эмас эди, унга нимадир етишмаётгандек эди... Туннинг ярмида у уйғонди. Унинг олдига подшоҳ келиб ўтирди ва деди: –Том, гулдаста учун рахмат, буни ажойиб ўйлаб топибсан! Лекин нима учун сен менга на “Хайрли тонг”, на “Хайрли кеч” демадинг? Менга қанчалик сенинг ўзинг етишмадинг. Кун бўйи қаерда эдинг?! Том унга келтирган зарарини тўлдириш учун нимадир қилганини айтганда, подшоҳ унга жуда жиддий деди: –Бу сени ташвишга солмаслиги керак, чунки бунинг нархи тўланган! Ахир мен сенга ҳаммасини ҳал қилдим демаганмидим. Сен бу ерда совғаларни олишни ўрганишинг керак ва улар учун ҳеч ҳам ўзинг ишлаб-топиб тўлашинг керак эмас. Келтирган зарарни қоплашнинг ўрнига, яхшиси мен билан суҳбат қилишга вақт ажратгин. Менинг шоҳлигимда тартиб шундай. Бу боланинг ақлига сиғмас эди. Бироқ, бу отага қанчалик муҳимлигини пайқаб, у буни ҳам эслаб қолишга қаттиқ уринди. Шоҳ у ечишни эсидан чиқарган фартукни ечгач, меҳрибонлик билан унинг устини кўрпа билан ёпди, шунда Том ўзига нима етишмаётганлигини тушунди: шунчаки ота билан вақт ўтказиш. Отаси кета туриб шундай деди: –Том эртага сен менинг олдимга келганингда бизни яна ажойиб тонг кутмоқда! Сўнг Том жилмайиб ухлаб қолди. Унинг борлиги учун ҳали ҳеч ким шуқадар хурсанд бўлмаган эди! Учинчи саргузашт: Ўғил билан танишув Қандай яхши эди! Ҳар куни шоҳ билан вақт ўтказиш шоҳ учун қанчалик муҳимлигини Том ҳис қиларди. Том шоҳ билан кўп вақт ўтказарди. У собиқ қароқчи бола эди, энди эса унинг ўғли бўлди. Бу билан бирга Том бошқа болалар билан ўйнай оларди. Улар ҳам болани яхши кўриб қолишди ва унга ҳали билмаган нарсаларни кўрсатишарди. Улар унга қароқчилар каби “тўнка” ёки “қўрқоқ” деб, айтишнинг ўрнига қизғанмасдан уни мақташарди ва: “Биз билан бирга ўйнашинг қанчалик ажойиб!”, ёки “Буни сен яхши бажардинг!”, ёки “Кел, биз бирга бирор нарса ўйлаб топамиз!”, дейишарди. Шу тарзда Том кундан кунга яхшироқ ва сокинроқ бўла бошлади. У бўлиб ўтган воқеаларни асл сабабини тушунмагунича, ўзига юқори баҳо берар эди. Бу эса шундай содир бўлди. Бир куни эрталаб, болалар нонуштадан олдин бир сирли нарсани кўриш муштоқлигида жуда ҳаяжонда эдилар. Ота залга кириб келганда уларнинг тоза ювилган юзлари завқланиб ярқирарди ва ўғлининг қайтиб келаётганлигини эълон қилганда уларнинг қувончи чексиз эди. Болалар қарсак чалиб сакрашарди, хуштак чалиб куйлашарди ва кун бўйи шоҳнинг ўғлини қачон кўрар эканмиз дея, интизор бўлиб кутишарди. Катта бир севинч билан улар, бўлажак байрам учун яна нималар қилиш мумкинлиги ҳақида муҳокама қилишарди. Томни бу барча тайёргарликлар бир оз бошини айлантириб қўйди. У ким бўлди экан, подшоҳ ўғли? Бироқ, буни унга тушунтиришга ҳеч кимнинг вақти йўқ эди, ота эса сирли жилмайиб деди: – Ҳаммасини ўзинг кўрасан! Шунда Том улар билан хурсанд бўлиб рақсларни машқ қилар ва гуллар теришга ёрдам бера бошлади. Болалар бир дунё гуллар териб келиб, катта бир дарвоза олдига тақсимлаб қўйишди. Том у ерда тилла харфлар билан ёзилган “тожли зал” сўзини ўқий олди холос. Том ўртасида нима бор экан дея, қизиққанидан ёнарди. Ниҳоят ўша кун келди! Барча болалар бу байрам учун берилган янги кийимларни кийишди. Тожли залга олиб борадиган баланд эшик катта очиқ эди, у ерда шўх қўшиқ янграрди. Кўп одамлар байрамона кайфиятда шошилинч билан ичкарига киришди. Бу қандай ажойиб эди! Ҳамма нарса ажойиб, равшан ва ярқирайдиган қилиб безатилган эди. Том бу залнинг қанчалик катта эканлигига ҳайрон бўлар эди. Одамлар сони кўп бўлишига қарамасдан, ҳали бўш жойлар кўп эди. Қисқаси бу Том учун унчалик муҳим эмас эди, чунки олдинда ҳаммадан ҳам юқорида турган бир тахт бўлиб, унда кимдир ўтирарди. Тахт атрофи кўз қамаштирадиган даражада ёруғ эди ва ҳудди катта хор куйлаётгандек куй эшитиларди. Тахтта ўтирган шахснинг кўриниши шунчалик улуғвор, ундан таралаётган нур эса шунчалик кучли эдики, Том ўзини ноқулай ҳис қилди. У юзини қўллари билан ёпди-да, ерга тиззаси билан йиқилди. Залдаги барча одамлар ҳам ерга йиқилишди-да: –Ёлғиз Сен буюксан! Сен ажойиб ва енгилмас! Сенинг шоҳлигингни чеки йўқ!” деб, ҳайқиришарди. Шунда тахтда ўтирган киши деди: “Туринглар фарзандларим, менинг олдимга келинглар! Мен билан байрам қилинглар! Чунки менинг ўғлим қайтмоқда. У ҳамма нарсанинг устидан ғалаба қилди ва забт этди. Отангизнинг қувончига шерик бўлинглар!” Томга бу овоз таниш кўринди, аммо бу ерда у овоз кўп сувларнинг шовқинига ўхшарди.Том астагина бармоқларининг орасидан олдинга қаради. Ҳа, ялтироқларнинг ичидан Том уни таниди. У унинг отаси эди! Шу пайтда кўпгина қувонч товушлари таралди ва Том ҳам уларга қўшилди. Хурсандчилик чўққисига келганда, ота ўзининг ўғлини залга таклиф қилди. Бу бир унутилмас кўриниш эди! Унинг кийимлари қуёш каби ёруғ ва нурли бўлиб, буюклиги ва гўзаллиги эса тасвирлаб бўлмас эди. Ўғил тахт томон шошилди, улар бир-бирлари билан қучоқлашганда эса ҳамма жим бўлди. Томнинг юраги ёнарди, у ота ва ўғил ўртасидаги севги унга ҳам бевосита тегишли эканини сезарди. Бир мунча вақтдан кейин, ўғли билан фахрланган ота майинликка тўлиб, унга: –Менинг севикли ўғлим! Менинг ўнг томонимга ўтиргин! - деди. Шу пайт кўпгина чолғу асбоблари билан ҳайратлантирувчи мусиқа янгради ва ҳамма янги қўшиқ ижро этишди: “Оҳ, мўъжизали Ўғил! Унинг севгиси чексиз: У Ўзининг ҳаёти билан нарх тўлади. Шоҳ фарзандлари қилди У бизни, содиқ Нажоткор, Бизнинг Раббимиз, қудратли Шоҳимиз, Сенга ҳамдлар бўлсин!” Нарх...? Тўланган...? Охирги пайтда Том бу сўзларни икки марта эшитга улгурди. Унга нимадир қаттиқ таъсир қилди. У кўзларини юмди. У бирданига гўё расмда кўргандек, хочга қоқилган, қони оқаётган бир ёш одамнинг танасини нимталанган аҳволда кўрди. Унинг атрофини қароқчилар ўраб олиб: –Бу шоҳнинг ўғлику! - деб, устидан кулишарди. Бу даҳшатли эди. Том бундай суратни бошқа кўришни истамади ва кўзларини очди. Шу пайтда у, ўғилнинг унга қараб турганини кўрди, ўғил Томга: –Ҳа, айнан шу нарх билан сен қутқарилгансан. Мен сен учун ўз қоним билан нарх тўладим, чунки сени ўз ҳаётимдан ҳам ортиқ севдим - деди. Ақл бовар қилмайди, наҳотки шу буюк ва қудратли ўғил Том учун шундай нарх тўлади?! Том шунчалик ҳайратда эдики, унинг кўзларидан ёш оқа бошлади. Қандай қилиб у ўзининг қутқарувчисига яхшилик ва миннатдорчилик билан қайтариши мумкин? Қандай қилиб кичкина Том уни қанчалик севишини унга кўрсатиши мумкин? Шу пайт шоҳ ўғли баланд овоз билан: –Мен янада кўпроқ асирларни озод қилмоқчиман, чунки мен барча одамларни, бу бахтиёр мамлакатда келишини истайман. Менга бу ишда ким ёрдам беради? – деди. Ҳеч нарса Томни ушлаб қололмади. У ўрнидан сакраб турди-да, биринчи бўлиш учун ҳаммадан олдин шоҳнинг олдига югуриб борди. Лекин бола унинг рўпарасида тўхтаганда, унинг тиззалари титрай бошлади. Том ўзини қанчалик кичик ва заифлигини кўрди. Бу жуда кулгили эди! У бундай буюк қаҳрамонга қандай ёрдам бера олиши мумкин эди?! Эсанкираган Том орқага қайтмоқчи бўлди, лекин шоҳ ўғли уни тўхтатиб, унга деди: –Том мен сени ишлатишим мумкин. Менга кучли одамлар керак эмас. Мен ўз оловимни фақатгина ўзининг заифлигини англаган одамлардагина ёқишим мумкин. Сен менинг кучимга тўлиб курашишни истайсанми? Оҳ, ҳа, у жудаям буни истарди! Том шоҳ ўғли ўзининг кучли қўлларини унинг боши устига қўйганини сезди. Ўша заҳотиёқ уни тепасидан пастигача олов қоплади ва унинг юраги қувончга тўлди, Томда ўзига ишонч пайдо бўлди. Том ўзида отага ва ўғилга нисбатан енгилмас севгини ҳис қиларкан, тахт олдида ҳайқиришни ва қувонишни бошлади, у аввал ҳеч қачон бунга ўхшаш иш қилмаган эди. У билан бирга барча биргаликда хурсандчилик билан айлана рақсга тушарди. Байрам шунчалик ажойиб бўлдики, Том буни тугашини ҳеч ҳам хоҳламади. У шоҳ ўғли билан биргаликда жангга чиқиб курашишни ва шу тарзда бу ажойиб шоҳликка бошқа одамларни ҳам олиб келишни истарди. Аммо у қандай қилиб жанг қилиш керак эди? Буни қаерда ўрганиши мумкин эди? У қаердан қуролларни олиши мумкин эди? Тўртинчи саргузашт: Нотабиий жанг сабоқлари Кечаси у туш кўрди. Тушда унинг атрофини даҳшатли кўринишдаги ўткир тишли ёқимсиз мавжудотлар ўраб олган эди. Улар унга пўписа қилар ва бўлакларга бўлиб ташлашни хоҳлардилар. У кўзининг олдида камайиб бораётган охирги кучлари билан ўзини улардан ҳимоя қиларди. Шу пайтда бир баҳайбат тирноқ унга яқинлашганда, Том бор кучи билан бақириб юборди. У фақат биргина сўз айтди холос, аммо ўша заҳотиёқ бу даҳшатли ҳайвонлар момақалдироқ таъсиридан енгилкандек, ерга йиқилдилар. Ҳеч нарсани тушунмаган Том уларнинг танаси устидан ошиб ўтдида, узоққа қочиб кетди. Шундан сўнг Том уйғонди. У ҳали ҳам унинг тана аъзоларини сиқаётган даҳшатни ҳис қиларди. У бу хавфли мавжудотларни ерга йиқитган бунчалик кучли сўз қандай сўз эканлигини тушунмас эди. Эрталаб бўлгани қандай яхши, Том дарҳол отасининг олдига бориши мумкин эди. Бўлиб ўтган тушдан кейин ҳали ҳам ўзига келмаган Том, отага жуда қаттиқ ёпишди-да, ҳамма нарсани унга айтиб берди. Ота унга жиддий қараб: –Ҳа, бу туш душмандан эди! У сени қўрқитмоқчи - деди. Том унга хавотирланиб қараб : Наҳотки душман шунчалик баҳайбат бўлса? – деди. Қароқчилардан ҳам баттарку! Наҳотки у бундай хавфли мавжудотлар билан курашиши керак бўлса? Улар кўпчилик, Том эса бир ўзику! Йўқ, қандай қилиб у бундай мушкул ишга қўл урар экан?! Ота турдида болани ўзининг олдига қўйиб деди: Том, сен менинг шоҳлигимни биласан-а? Бутун ҳокимият ҳам Менга тегишли эканини биласанми? Бола чуқур ишонч билан буни тасдиқлай олди, чунки кечаги кунни эсга олди. У тожли зал, шунингдек ёруғлик ҳақида ва шоҳнинг буюклиги олдида жудаям ҳайратда қолганини эслади. Энди эса Том унинг олдида турарди! Ота қўлини чўзиб атрофидаги барча нарсаларни кўрсатар эди ва унинг овози момақалдироқ гумбурлашига ўхшарди. Ота унга деди: –Қара, буларнинг ҳаммаси менга тегишли! Мен буларни яратдим ва ҳар куни янги нарсаларни яратаман. Шунда Том бир дақиқага чексиз кенгликларга, ерга, юлдузларга ва чексиз коинотга тикилиб қолди. У ўзини шунчалик майда ҳис қилдики, қодир шоҳ қаршисида муқаддас қўрқувни ҳис қилди. Бироқ, ота уни яна улкан севгиси билан тиззасига кўтариб олдида юпатиб деди: –Том, нима бўлган тақдирда ҳам, сен менинг фарзандимсан, мен эса сенинг отангман! Менга суянгин. Ҳеч ким сени мендан тортиб ололмайди! Менинг севгимга кийим каби ўрангин. У сени иситади ва ҳимоя қилади. Шунда барча қўрқувлар болани тарк этди ва у бир оз завқланишни хоҳлади, аммо ота деди: Энди ўғлимнинг ёнига бор. Ахир сен жанг қилишни ўрганишни жуда хоҳлаган эдинг-ку! Сен унинг барча айтадиган сўзларини аниқ-аниқ бажаргин. Шунда сен буюк бир иш қила оласан. Ўғлим, мен сен билан фахрланаман! Бу сўзлардан кейин Том ўз кўзлари олдида салкам бир каллага ўсди. У ичида ўйлади: “Во ажабо! Жанг қилишни ўрганиш. Бу ажойиб-ку!”. Том бу ишни дарҳол бошлаш учун хонадан учиб чиқишни хоҳлади. Аммо у ўзининг фахрини эслади ва идам қадамлар ила чиқиш томон йўл олди. Ота жилмайиб кетидан қичқириб деди: – Фақат эсингдан чиқарма мен сени ҳар куни кутаман! Залда аллақачон бошқалар ўтирарди, улар ҳам кеча биргаликда жанг қилишга тайёр бўлганлар эди. Том ўзича: “Қизиқ, улар бу ерда нима қиляпти экан?” деб, ўйлади. Уларнинг орасида ҳеч ким Томнинг тасаввури бўйича қаҳрамонга ўхшамас эди. Баъзилари ундан кичикроқ эди, бошқалари эса унга касал ёки ақли заиф туюларди ва айримлари бехуш кўринар эди. У учун энг ғазаблинарлиси шундаки, бу ерда қизлар ҳам бор эди! У ичида: –булар ўзларини ким деб, ўйлаяптилар? - деди. Тушунмаган ҳолда Том улардан узоқроқ ўтирди. Том шоҳ ўғли бу йиғилганларга нима ҳам дейиши мумкин деб, сабрсизлик билан унинг келишини кутар ва ҳаттоки ўзининг ўриндиғида бир мунча қалтираб ўтирарди. Ниҳоят ўғил залга кирди. У чин юракдан ҳаммани қутлаб деди: –Мен ҳар бирингизни бу ерда кўрганимдан ва менинг шоҳлигим учун курашишга тайёр эканингиздан хурсандман. Мен ҳар бирингиз учун бир пойдан оёқ кийими олиб келдим. У сизларни жангга тайёр бўлишингиз учун муҳимдир. Сизлар унда тез ва моҳирлик билан ҳаракат қилишингиз мумкин, аммо ҳозир булар билан ҳар қандай тўсқинликдан ўтишни ўрганишингиз керак. Бу бугун учун сизларнинг биринчи машқларингиз бўлади. Бу Том учун ҳудди қаттиқ қишдан кейин бирданига баҳор кириб келгандек эди. Унинг барча фиклари шамол олиб кетгандек тарқалиб кетди. Том яна ўғил олдига боришни истаётганини ҳис қилди. Бироқ, у ўзининг ўрнида қолди ва буюк шоҳнинг ўғли ҳар бир бола олдига эгилиб янги оёқ кийимини кийишларига ёрдам бераётганини кузатарди. Сўнгра шоҳ ўғли ҳар бир болани юпатиб сўзларди ва далда бериб мулойимлик билан тегарди. Бу Томнинг ҳам юрагига таъсир қилди ва у бошқа болалар ҳақида паст фикрда бўлганлиги учун жуда уялди. Ўғил уни бу иши учун кечирармикан? У Томга эътибор берармикан, ахир Том болалардан узоқда ўтирибди-ку? Қани эди у бирданига улар билан бирга ўтирганида эди! Том уялганидан юзлари қизариб, ўрнидан олдинга ва орқага қимирларди, тугмаларини ўйнаб, сабрсизликдан ёнарди! Ниҳоят ўғил унинг олдига келди. Том унинг кўзларига қарашга журъат этмади. Бирданига у илиқ қўллар унинг иягига текканини ва унинг юзини тепага кўтарганини сезди. Ўғил унга: –Ҳа, Том. Сенинг фикрларинг менга озор етказди. Ахир булар менинг ва сенинг опа-сингилларимиз ва ака-укаларимиз, сен ўзингни улардан юксалтирдинг. Аммо сен бундан афсусдалигингни кўряпман, шунинг учун мен сени кечирдим! – деди. Фақатгина шу сўзлардан сўнг, Том унинг кўзларига қарай олди ва унинг кўзларида ҳудди чексиз денгиздагидек севгини кўрди. Шоҳнинг ўғли Томни ўз қучоғига олди, бола бундан уялмасдан бахтиёрликдан йиғлаб юборди! Том тинчиланганидан сўнг, ўғил давом этиб деди: –Бизда бу ерда мушаклар ёки ташқи кўриниш эмас, балки асосийси юракдир! Бу ерда асосийси юракнинг ёняшидир! Сенинг юрагинг эса жуда кучли ёняпти! Мен биламан қароқчиларда бошқача эди, бу ерда сен умуман бошқача ўйлашни ўрганасан. Том пешонасини тириштирди ва фикрларини жамлади. Шунда ўғил жилмайиб: –Қўрқма, бунда мен сенга ёрдам бераман - деди ва унинг сочларини силаб қўйди. Шунда собиқ қароқчи болага кўп нарса тушунарли бўлди: қароқчиларда фақатгина кучлилари ва катталари жангга боришлари мумкин эди, яъни қароқчиларнинг талон-тарожларида иштирок эта оларди. Қизлар ҳеч қачон бундай маросимларда иштирок эта олмас эдилар. Улар фақатгина тозалаш ишлари ва овқат тайёрлаш учун яроқли эдилар, шу билан бирга бир-бирлари билан уришиб, сочларидан тортишарди ва озгина оғриққа ҳам қичқиришарди. Бу ерда эса аксинча, ҳар бири бундай ишда хизмат қилиши мумкин эди. Ҳар бири! Ҳа, ўғил айтганидек: “мен учун ёнаётган!” юракнинг ҳар бири. Қароқчилар билан яшаб Том ҳеч қачон уларнинг ишларида иштирок этмаган, чунки жуда ҳам ёш ва заиф эди. У узоқдан хавфсиз масофада туриб, “жангчилар” машқ қилаётганини тез-тез кузатиб турарди. Улар оёқларида тик тура олгунча югуришарди, бокс тушишарди, курашишарди ва қиличларда машқ қилишарди... Қари ва тажрибали жангчилар шавқатсизлик ва қўполлик билан ёшларни қўл билан жанг қилишга ўргатишарди. Баъзида улар ҳатто ҳамманинг олдида кўргазма курашлар ўтказишардики, Том қўллари билан кўзларини ёпишга мажбур бўларди, чунки кураш қатнашчилари бир-бирларини ерга ётқизиб, ҳайвонларча дўппослашарди. Жанг қароқчилар атамани жангни тўхтатинглар деб, буюрмагунча давом этарди. Бу ерда жанг қилишни қандай ўргатишар экан? Том қандай қилиб ўзининг жанговор билимларини машқ қилар экан? Шу пайтда шоҳ ўғли Томнинг фикрларини ўқиганидек, деди: –Дўстлар! Албатта сизлар мен томонда қандай қуролларни ишлатиб курашишга қизиқаётган бўлсангиз керак. Мен сизларга ушбу сирни очиб бермоқчиман. Менда бу дунёнинг барча ёвузликларини енга оладиган ягона қурол бор. Бу севгидир. Одамлар уларнинг қутқарилиши учун мен ҳамма нарсани қилиб бўлганимни билмайдилар, улар буни совғадек қабул қилиб олишлари қолди холос. Мен аллақачон ёвузликнинг ҳокимияти устидан ғалаба қозондим, бироқ жуда камчилик ушбу хабарни қабул қилдилар, чунки бунга ишона олмаяпдилар. Менинг уларга нисбатан бўлган севгимга уларни ишонтириш учун сизлар кераксиз. Сизлар уларга менинг севгимни кўрсатишингиз лозим. Бунга эса сизлар бу ерда бир-бирларингиз билан ҳар куни машқ қилишингиз мумкин. Сизлар бир-бирларингизни қанчалик кўпроқ ҳурмат қилсангизлар ва бир-бирларингизга хайрли ишлар қилсангизлар, шунчалик кўроқ менга ўхшаб борасизлар. Менга ўхшаб бориш... мана шу бизнинг машқ жадвалимиздир... Фақатгина шу тарзда сизлар улғаясизлар, кучли бўласизлар ва ғалаба қиласизлар. Том учун буларни тушуниш қийин эди, аммо бир нарса унга жуда муҳим эди: Унга ўхшаб бориш! Оҳ, Том буни жуда истарди! Унга ўхшаш! Ўзининг аввалги ҳаётига қараб, қароқчилар атаманидан барчани қанчалик қўрққанини эслади. Қароқчилар ҳаттоки унинг кўзига кўринмасликни афзал кўришарди, чунки у мағрур ва қасоскор эди. Унга маъқул келмаган одамлар билан ўйнашиб ўтирмас эди. У қаерда пайдо бўлмасин қўрқув ва даҳшат босарди. Бироқ энди Томнинг янги “бошлиғи” умуман бошқача эди. Шоҳ ўғли келганда ҳамма қувонарди ва унга яқинроқ келарди. У умуман ким бўлганки, ҳаммани ҳайратга соларди? Том буни сўз билан тасвирлаб бера олмасди, аммо буни аниқлаб олишни истарди. Бунинг учун Том шунчаки Шоҳ ўғли билан яқинроқ танишиши керак эди. Агар Том унга ўхшашни истаётган бўлса, буни зудлик билан қилиши керак эди! Унга ўхшашни истаса?! Наҳотки бунга эришиб бўлса??? Бешинчи саргузашт: Зулмат шоҳлигига биринчи ташриф Ҳар куни эрталаб, тушликдан кейин Том ҳам иштирок этадиган бир гуруҳ ўқувчилар йиғиларди. Аммо улар ўзларининг мушакларини машқ қилиш учун ёки бир қатор бўлиб туришниўрганиш учун йиғилмас эдилар. Йўқ, улар шоҳ ва унинг ўғлининг инсонларга бўлган муҳаббат сўзлари ёрдамида курашишга ўрганишарди. Улар бир-бирларига кўп нарсаларни айтиши керак эди ва улар дўстларча фикр алмашишар эдилар, шунингдек, шоҳ учун чиройли қўшиқлар айтишарди. Том қароқчилар орасида ҳеч қачон қўшиқ айта олмас эди, чунки бунга сабаб ҳам йўқ эди, бу ерда эса ҳар сафар қўшиқ машғулоти, Том учун энг катта лаззат ҳиссини уйғотар эди. Сўнгра шоҳ ўғли келар эди. Бир оз бир вақт мобайнида у хурсандчиликда болалар билан бирга куйларди. Кейин у ўтириб отаси, унинг шоҳлиги ва ўзининг режалари ҳақида айтиб берганида, бутунлай тинчлик ҳукм сурарди. Том бу ҳикояларни соатлаб эшита оларди! Бунинг барчаси нафақат қизиқ ва ўта муҳим бўлгани учун, балки бу шоҳ ўғлининг овози бўлгани учун ёқимли эди. У шунчалик илиқ ва жарангдор эдики, сўз билан таърифлаб бўлмас даражада гўзал эди. Унинг ҳар бир сўзидан унинг қалбида ёқимли бир ҳис пайдо бўларди. Бир куни шоҳ ўғли деди: –Том, бугун мен билан отда сайр қилишни истайсанми? Мен сенга дунёда содир бўлаётган ҳодисаларнинг баъзиларини кўрсатмоқчиман! Албатта, у буни истар эди! Ҳайратдан қизариб, тайёр турган кичик бир отга ўтирди ва хўжайинининг орқасидан тезда миниб кетди. Ўғилдан нур таралаётгани жуда яхши эди, чунки ташқари қоронғи ва булутли эди. Том уни ушлаб кетидан кетаётганда йўлларни яхшироқ фарқлар эди ва ҳамма тўсиқларни яхшироқ кўрар эди. Шу билан бирга у унчалик совуққотмас эди. Том ичида: “Нима учун дарвоза ташқариси бунчалик совуқ?” – деди. Ушбу совуқлик унинг қароқчилар билан бўлган энг даҳшатли кунларини ва яқинда кўрган ёқимсиз мавжудотлар ҳақидаги тушини эслатарди. Том жавобни билмоқчи бўлиб хўжайинидан сўради. У тушунтириб деди: –Бу ерда бошқаси хўжайинчилик қилишни хоҳлайди. Сен уни биласан-ку. Бу душман! Айнан у зулматни, совуқни ва қўрқувни тарқатади. Сен бугун унинг ҳаракатлари ҳақида ва уни қандай қилиб енгиш мумкинлиги ҳақида бир мунча билиб оласан. Шу пайт қаердандир уларнинг рўпарасидан бир аёл чиқди. Унинг елкасида жудаям оғир бир ҳалта бор эди, шунинг учун у инқрарди. Шоҳ ўғли отдан тушди. У аёлга: –Мен сизга ёрдам берсам бўладими? Мен сизнинг юкингизни олмоқчиман! Озгина дам олинг! – деб, таклиф қилди. Аммо аёл бошини силкиб: –Йўқ бунда менга ҳеч ким ёрдам бера олмайди. Буни мен ўзим кўтаришим керак. Бу менга ўсмир бўлган вақтимда берилган! - деди. Аёл йўлида секин давом этди. Том аниғини билмоқчи бўлиб, ундан сўради: – Сиз ўзингиз билан қандай юкни олиб юрибсиз? Ҳалтангизда нималар бор? Аёл: –Албатта бу менинг ташвишларим. Эрим ва болаларим, қариндошларим, пул, ҳосил, соғлик, келажак ҳақидаги ташвишлар. Касал бўлиб, ишсиз қолиш мумкинку... Оҳ, бу қандай даҳшатли! - деди. Том бошини силкитиб: “Бўлиши мумкин эмас! Қандай қилиб бу аёл унга ёрдам беришимизни истамади? Нима учун бу оғир юкни ўзи кўтаришни истади?” - деди. Шоҳ ўғли унинг кетидан қайғу билан қараб: –Бечора аёл! Мен унга бажонидил ёрдам берардим. Аммо у ўзи хоҳламаса, мен у учун ҳозир ҳеч нарса қилолмайман! – деди. Том учун атроф ҳудди қоронғироқ бўлгандек туюлди. Уни қайғу босди. Шунда ўғил унга далда бериб деди: –Том, ҳали ҳамма нарса қўлдан кетган эмас. Сен унга ёрдам беришни истайсанми? Бўлмаса менинг исмимни унинг кетидан айтгин. Унинг биздан кетишига қарамасдан, сен шундай қилиб кўр. Кейин нима бўлишини кўрасан! . Том ҳали ҳеч қачон бунақа иш қилмаган бўлсада, барибир, бу аёлга ёрдам бермоқчи бўлди ва шунинг учун у бирданига ишга киришди. У аёлнинг кетидан, унга қарата, баланд овоз билан хўжайининиг исмини айтди. Шу захотиёқ, қанақадир нурли қўлга ўхшаган нарса аёлнинг устига тушганини кўрди. Аёл тўхтаб, уларга қаради. Шоҳнинг ўғли ва Том унга дўстларча қўлларини силтади, ва аёл йўлида давом этди. –Ҳар сафар у эсингга тушганида яна шундай қил. Шунда вақт ўтиши билан ҳақиқат нури унинг ишончсизлик қисмидан ўта олади!, деган далда сўзларини у йўллари давом этганда ўзининг хўжайинидан эшитди. Том жилмайди. Бу ажойиб эди! У бундай ишларни кўпроқ қилишни хоҳлади! Шундан кейин бу икки йўловчи, адашиб қолиб, уйга кетиш йўлини излаётган болаларни учратиб қолишди. Улар оч ва чарчаган эдилар ва энг кичиклари оналарини чақираётган эдилар! –Мен сизларнинг уйингиз қаердалигини биламан. Мен билан юринглар, мен сизларга йўлни кўрсатаман!, деб шоҳ ўғли уларни юпатмоқчи бўлди. Улар саросимага тушган кўзлари билан қарашдида ва ундан таралаётган нурни кўриб бошларини силкитишди! –Бизга нималардир туюлди? Аслида нур бўлиши мумкин эмас! Бу хато бўлиши керак. Ҳар биримиз бу ерда аллақачон нур йўқлигини биламиз, шунинг учун биз зулматдаги ҳаётга ўрганишимиз керак. Биз ҳаттоки нурни кўрсак ҳам, йўлдан адашмаслигимиз керак. Бу фақатгина ўйлаб топилган нарса! Улар умидсизларча йўлларида давом этишди. Бутунлай ғам-ғўссада, Том хўжайинига қаради. У ҳам қайғуда бошини силкитдида деди: –Ҳа, одамлар ҳақиқатдан кўра ёлғонга кўпроқ ишонганини кўрганингда, бу жуда ёмон. Улар нурга келишдан кўра қоронғиликда қолишни афзал кўрадилар! Шунда бола янада қоронғироқ бўлганини сезди. Шунда Том болаларнинг кетидан қаради ва бундан олдинги воқеа эсига тушиб, уларга қарата хўжайинининг исмини баланд чақирди. Шунда, ўзининг калта оёқлари билан бошқаларга зўрға эргашаётган бир кичик бола орқасига қайрилиб қараганини ва тўхтаб қолганини кўрди. Шу пайтда унинг устида ҳам нимадир ярқирагандек бўлди. Ҳудди бир кўринмас қўл болага тегиб, уни ўзига чорлаётгандек бўлди. “Оҳ, мўъжиза”, бола сирли нурга ишонди ва туртиниб қолганларга қўшилди. Шоҳнинг, ўғли эса, дарҳол отдан тушиб, болачанинг олдига борди ва қўлларига кўтариб, деди: –Қўрқма, мен сени уйингга олиб бораман! Бола унга яна бир бор қаради ва жилмайди, кейин эса, ўзини катта отнинг устида ўтрганини кўрганида, қувончдан қичқириб юборди. У бутунлай ёрқин тусга кирди. –Илтимос, мен уни уйига олиб бориб қўйгунимча, мени шу ерда кутиб тур. Мен ҳозир қайтиб келаман!, – деб Томга бақирдида, отда югуриб кетди. “Ажойиб, – деб ўйлади Том, ҳеч бўлмаса битта бола қутқарилади!” Аммо, Томга хўжайинини кутиш бир оз чўзилгандек туюлди. Тўғрида, бу ер жуда қоронғи ва ноқулай эди. Унинг оти ҳам озгина ўрнида жилмоқчи бўлди. Бола отнинг эгарини тортдида бироз олдинга юрди. Бирданига у қандайдир товушлар эшитди. Том яқинроқ келгач, дарахт остида ўтирган, кўринишидан бақавват бир гуруҳ эркакларни кўрди. Улар бақириб, кулиб, шишаларни бир бирларига узатар эдилар. Болани кўришгач улар қўллари билан силкаб болани ўзланиниг ёнига чақиришди. “Куйдирувчи сув”ни ичгандан кейин қароқчилар кўпинча эс ҳушини йўқотиши Томнинг эсига тушди. Аммо бу одамлар унга кичик бола каби эмас, катта кишига муносабатда бўлгандай муносабатда бўлганлари учун, Том уларнинг ёнига бориб ўтирди. У уларни тинглар ва уларнинг ҳазиллари кулгили бўлмаса ҳам бирга кулишишга ҳаракат қилар эди. –Ҳой, болага бирор ичгулик беринглар! У қандайдир жуда ҳам хафа кўринади! Буни ичгин ва бир паста кайфиятинг кўтарилади!”, деб бақирди, соқоли олинмаган, ёнидаги бир киши. Томнинг бурнига ичимликнинг ўткир ҳиди урилганда, у иккиланиб қолди. –Мижғов бўлмагин! - деб кимдир удағайлади. Унинг қўшниси эса уни қўллаб қувватлаб: –Бир марта, ҳисобга кирмайди! Татиб кўриш ҳеч қачон зарар қилмайди! – деди. “Ҳақиқатдан ҳам”, деб ўйлади Том, “биргина кичкина қултум қилиш мумкин-ку! Том шишани оғзига олиб борди. Шу пайтда, унга товуш эшитилди: –Том, бундай қилмаслигинг керак. Сен ҳақиқий қувонч қаердан келишини биласанку! Том қайрилиб қаради ва ўзининг хўжайинини кўрди. Шу пайтда у тезгина шишани ташлаб, оёққа турдида, отга ўтирди. Қандай яхши, шоҳ ўғли вақтида келди ва ҳаммаси яхшилик билан тугади! Том енгиллик билан хўрсиниб, унинг кетидан эргашди. Эркакларнинг ёқимсиз ҳолатлари уни ҳаёлан таъқиб қилар эди, қонга тўла кўзлари ва даҳшатли кўринишлари ҳақидаги хотира ҳам ёқимсиз эди. Унга кўзларини тикишларичи, баджаҳл, ёввойи, нодон. Буларнинг ҳаммаси даҳшатли! Том уларни эсларкан сесканиб кетди. Қандай қилиб у шунчалик пасткашликка борди? Эҳ, ҳа, у ўзининг хўжайини белгиланган жойда кутиши керак эди, у эса, шартни бузиб йўлида давом этганди. Шоҳ ўғли жимгина унинг олдида кетарди! Балки унинг жаҳли чиқаётгандир? Йўқ, фақат бу эмас, у буни кўтара олмайди! Яхшиси у бу ишни тезроқ ҳал қилгани яхшироқдир. У отини боғлади ва хўжайини олдида гаплашиш учун борди. – Илтимос мени кечир...,бошлади Том. – Яхши, болакай! Жанг қийин бўлди, шундайми? У меҳрибонлик билан Томга қаради. –Энди, бундан кейин сен билан бу нарса содир бўлиши мумкин эмас. Агар, шу ерда сени ким қамраб олмоқчи эканлигини билсанг эди! Шишадаги нарса ҳақиқатдан ҳам шайтоннинг қуролидир! Агар ўрганиб қолсанг бундан қутулиш жуда қийин! Бундан ташқари сен ёлғонга ишондинг, чунки бир марта ҳам ҳисобга киради! Бу дарсларни эслаб қолишга ҳаракат қил, энди эса биз яна бир нарса қилишимиз керак. Шоҳнинг ўғли қўлларини Томнинг елкасига қўйди. Шундай қилиб улар отда икки дўст каби кетишарди. Бир мунча вақтдан кейин бир ночор уйчага келиб қолишди. Очиқ турган ойналардан улар тўшакда ётган бир кишини кўришди. У умуман ёлғиз, ва шунчалик даражада заиф ва касал эдики, у жойидан бошқа тура олмасди. У ўзининг титраётган қўлларида кичкина бир қора китобчани ушлаб турар ва у китобнинг бир қаторини қайта-қайта ўқир эди. Томга, у одам шу тарзда кимдандир ёрдам сўраётгандек туюлди. Шоҳнинг ўғли эшикни тақиллатди ва шунда қария уларни чақирди: “Киринг”, у кириб қариянинг кроватига ўтирди. Севги билан у эркакка деди: –Сен мендан мадад сўрадинг! Мана мен келдим. Мен сенга шифо бермоқчиман. Эркак қўрқувда унга қаради ва деди: –Йўқ, йўқ! Мен ўзимнинг касаллигимни сабр билан кўтаришим керак, менинг бу китобимда ёзилишича, шоҳнинг ўзи мени шу касалликка йўлиқтирган, мен энди чидашим керак, бўлмаса мен унинг олдига бора олмайман! Унинг иродаси шу! Қара бу ерда нима ёзилган! –Бу нотўғри!, деди қичқириб юборди Том, ўзини ушлаб туролмай. Шоҳ бунчалик қабиҳ эмас. Кўзларингизни каттароқ очиб, олдингда ким турганига қара! У сенга ҳақиқатдан ҳам шифо беришни истайди! –Йўқ,- деб инграб юборди қария – шифо ҳозир энди, афсуски, йўқ! Олдин, ҳа бундай нарсалар содир бўлган, аммо ҳозир бу нарсалар ўтиб кетди! Аммо, Том таслим бўлмасди ва шоҳнинг қанчалик яхшилигини, унинг ўзи билан нималар содир бўлганини, унинг озодлиги учун шоҳнинг ўғли катта нарҳ тўлаганлиги ҳақида бу қари одамга сўзлаб берарди. Шоҳнинг ўғли завқ билан кузатар эди. –Ҳой бола сен шунчалик ишонч билан гапиряпсанки, ҳали ҳеч ким менга шоҳ ҳақида бунчалик айтиб бермаган эди! – деди ҳайратланган қари киши. У шоҳ ўғлига узоқ тикилиб қолди. –Мен ишонишга деярли тайёрман... Бироқ энди бу ҳеч қандай аҳамиятга эга эмас ку. Мен жуда қариб қолдим! Агар сен бу нарсаларни кўтаришга яна озгина куч берсанг, шунисига ҳам хурсанд бўламан! Бунга шоҳ ўғли жилмайди. –Ҳа, бу ҳам яхши. Аммо мен сен яна бир икки йил соппа соғлом яшашинг керак деб қарор қилдим. Биласанми, менда сен учун маҳсус бир мақсадим бор! – деди. –Мен учун? – ҳайрон бўлди бу чол ва бахтиёр бир жилмайиш унинг юзларида пайдо бўлди, шунча йиллардан кейин илк маротаба! –Хўп яхши! Менга шифола! – деди чол ва ўзининг ингичка қўлларини шоҳ ўғлига чўзди. Шу пайт илиқ бир нарса унинг баданига тарқала бошлади. Қисқа вақтдан кейин у соғайганини сезди. У гавдасини тик қилиб, тўшагига ўтирди. –Сен умуман бошқа тусга кирдинг! – ҳайратланиб ҳайқирди Том. Ҳақиқатдан ҳам! Бу қари киши тўшагидан турди ва бир икки қадам қўйди, ўзининг танасига қараб, кучли ва соғайганини кўриб жудаям ҳайрон қолди. Шунда у шоҳ ўғлига, сўнг Томга қаради ва шунда уччалови ҳам хурсандчилигидан йиғлаб юборишди. –Ҳақиқатдан, ҳозир ҳам шифо мавжуд экан! - деб ҳайрон қолди қари чол. Буни қаранг а, айнан мен учун келдинг! Мен бу ҳақида қўшниларимга айтишим керак! –Ҳа, сен бошқаларга ҳозирги кунда ҳам шифо бера олишим ҳақида айтишинг учун шифо топдинг - деди шоҳ ўғли. Том бу ғамгин кулба умуман ёруғ бўлиб кенганини сезди. –Биз эса Том, йўлларимизни давом этишимиз керак. Сен учун менда бир совға бор! - деди. Лол бўлган Том ўзининг хўжайини орқасидан кетарди! Бугун қанақа кун ўзи! У нималарни бошдан кечирмади! Унинг хўжайини дунёда ҳамма нарсани қила олади! У эса, яъни Том, унинг ёнида туриб, унга ёрдам бера олади! Олтинчи саргузашт: Том учун сюрприз Ҳаммаси тушунарли! Унинг хўжайини ҳамма нарсани ўзи қила оларди! Ҳатто, Томга қараганда анча тезроқ қилиши мумкиндир. Аммо унга Том билан бирга ишлаш жудаям ёқарди. Лекин, нима учун? Чунки, у Томни севарди! Том эса буни ҳис қиларди. Шоҳнинг ўғли Томга дўстларча муносабатда бўларди! Том отда бир қарич ўсгандек ҳис қилди ўзини, ҳа у яна бир бошга ўсди! Қани энди уни ҳозир қароқчилар кўрганида эди! Улар ҳайратдан қотиб қолишарди! Қаранг-а, қўрқув ўтиб кетди! Шу пайтгача у қароқчилар ҳақида ўйлашни бошлаганда бадани қўрқувдан титраб кетар эди. Бундай совуқ эҳтиросдан Том ўзига келиши учун анча вақт керак бўларди. Аммо бундай дўст билан елкама-елка бўлиш олдида ҳеч кимдан ва ҳеч нарсадан қўрқмаса ҳам бўларди. Ҳаттоки қароқчилардан ҳам! Бирданига Том Дженни ҳақида эслади, у қароқчилар ичидаги бир бечора қиз эди. У кўз ўнгида қизнинг аниқ тимсолини кўрди, унинг нигоҳи чуқур қайғуга тўлиб тошган эди. У ўша вақтларда Томдан ҳам бахтсизроқ бўлган эди. У туғилганиданоқ умуртқа поғонаси қаттиқ қийшайган эди. У тўғрига қаролмай ҳар доим кўзларини пастга қаратиб юрар эди. Бу қиз шунчалик бечора кўринар эдики, ўйинларда қатнаша олмасди, бошқа қароқчи болалар эса унинг орқасидан мазах қилишар эди. Бу бечора қиз ҳеч қачон улардан қочолмас ва ҳаттоки Том кўпинча қилганидек, яшириниш учун дарахтга ҳам чиқолмас эди. Қиз бола ерда чорасиз ётганида эса, у ўтиниб Томга қарарди! Бу қараш ҳаттоки унинг қароқчи юрагига таъсир қиларди ва қандайдир оғриқ келтирарди. Бундай ҳолатларда бола ўзини баттар ёмон ҳис қиларди! Аммо ўшанда у ҳеч қандай ёрдам беролмасди. Ҳозир эса... Бунинг имкони бормиди? У бу ҳақида дарҳол шоҳ ўғли билан гаплашиши керак эди! Том отни тезлатиб хўжайинига етиб олди. У ўзининг хўжайинига: –Қулоқ солинг, мен ҳозир бир қароқчи қиз Дженнини эсладим! - деди. Шоҳ ўғли тушуниб, бошини силкитди ва Томдан атрофга қараб чиқишини сўради. Ғаройиб! Бу жой Томга яхши таниш эди! Улар Дженнининг олдига олиб обрадиган йўлдан кетаётган эдилар! Эҳ, ахир хўжайин Томга ваъда берган “совға” шу эканда! Бирданига Том ачинарли бир инқираган овозни эшитди. Бу уларга яқин бир ғордан эшитилаётган овоз эди. Қаттиқ ерда, совуқдан қалтираётган, ачинарли, шалтоқ кийим кийган бир мавжудот ўтирар эди. Кўриниб турардики, бу ерда бу қиздан бошқа ҳеч бир жон йўқ эди. Қароқчилар ўзларининг доимий одати бўйича, яшаш жойларини алмаштириб туришарди. Эҳтимол бу кичкина қизчани ундан ҳеч бир фойда йўқлиги туфайли бу ерда қолдириб кетишган. Том ва унинг хўжайини ғорга киришганида, у қўрқиб уларга қайрилиб қаради. Унинг катта қора кўзларида умид пайдо бўлди, эҳтимол у Томни таниди. Аммо шу билан бирга унда иккиланиш, қўрқув ва ишончсизлик бор эди. Том қизга юмшоқ ва тинч овозда: –Дженни! Қўрқма, бизлар сенга озор бермаймиз! – деди. Аммо Дженни бу сўзларга ҳеч қандай жавоб бермади. Шунда у шоҳ ўғлига мурожаат қилиб деди: –Илтимос унга ёрдам бер! Ахир сен унга ёрдам бера оласан-ку! Улар қизчанинг олдига ерга ўтиришди. Хўжаин: –Том бу ерга диққат билан қара! - деб, унинг эътиборини қаратди. Шунда бола шу пайтгача сезмаган нарсани пайқади: бу Дженнининг белидан ўсиб чиққан катта бир қора бўртма эди. Бўртма Дженнининг бемалол қимирлашга имкон бермас эди. Бу даҳшатли эди! Том ичида: “Бўртма нима сабабдан ўсиб чиқққан экан ва у билан нима қилиш мумкин?” – деди. Шоҳ ўғли унинг фикрларини билиб олиб, давом этиб: –Том, бу шунчаки оддий касаллик эмас, бу касаллик Дженнининг отаси унинг туғилишида айтган лаънатнинг оқибатидир. У ўғил туғилишини хоҳлаган, лекин қиз туғилган. Ҳа, мен уни шифолайман, лекин бунинг учун сен менга ёрдам беришинг керак. Унга шифо бериш учун, сен менинг исмимнинг кучини ишлатишинг лозим! - деди. Том дарҳол эълон қилиб: –Эммануил номи билан айтаман, лаънат Дженнини тарк этсин - деди. Шунда бўртма Томнинг кўзлари олдида қумга айланиб парчаларга бўлина бошлади. Шоҳ ўғли: –Ҳозир эса Том, Дженнига менинг ёрдамимни қабул қилишини таклиф қил!- деди. Том Дженнига шоҳ ўғли Исодан ёрдам сўрагин деб, илтижо қилди. Дженни Томнинг сўзларига қулоқ солиб, ўзини бошқача тутишни бошлади. Сўнгра Дженни шоҳ ўғлига тинч овозда: –Агар қўлингдан келса, ёрдам бер – деди. Шоғ ўғли қизга: –Мен буни сен учун бажонидил қиламан - деди. Дженнининг суякларида нимадир бир неча бор қирсиллади ва унинг бели тўғирланишни бошлади! Ўзгариш бошида секин бўлди, кейин тезлашди ва қиз бутунлай тўғирланиб ўтирди. У ҳайрон бўлиб шоҳ ўғлига, сўнг, шунчалик ўзгарган Томга, собиқ қароқчи болага қаради. Шундан кейин у тепага қараб, биринчи марта осонлик билан ғор тепасидаги дарахтга ва ажойиб ҳаворанг осмонга қарай олди! У гапириш учун тилини йўқотгандай, ўзининг нигоҳини яна шоҳ ўғлига қаратди. Шоҳ ўғли қўлини қизга чўзиб кўтарганда, қиз бола бошқа ҳеч қандай яралар қолмаганини кўрди! Қиз бола бирданига олдин ҳеч қила олмаган ҳаракатларни қилишга уринди: бошини орқага қимирлатди, қайрилиб кўрди, тўғрига юрди, ҳаттоки югурди ва сакради. Қиз хурсандчилигидан сакрашни ва айланишни бошлади ва шоҳ ўғлининг қучоғига отилди. Кейин у Томни қучоқлади ва қайта-қайта, йиғлаб-кулиб: –Рахмат! Рахмат!– деди. Ниҳоят Том шоҳ ўғлидан: –Энди у биз билан бориши мумкинми? - деб, сўради. У: – Албатта, агар унинг ўзи хоҳласа - деди. Дженни ялтираётган кўзлари билан уларнинг орқасидан юрди ва шоҳ ўғлига, уни отга ўтирғизишига ва ўзининг шоҳлигига олиб боришига рухсат берди. У ерга келганида Том қизнинг қўлидан ушлаб, тўғри шоҳнинг олдига олиб борди. Шоҳ севги ва мулойимлик билан кичкина қизни ўзининг қучоғига қабул қилди. У ва шоҳ бундай ҳолатда узоқ вақт, чексиз қолишни истарди. Аммо шоҳ унга дам олишдан олдин чўмилиб, янги кийимларни кийишни таклиф қилди. Ниҳоят, унинг бошига шоҳ қизи эканлигини тасдиқловчи тож кийдиришди, Том эса бу ўша қачонлардир бир бечора кўринишли қиз эканлигига ишониши қийин эди. Унга Дженни ҳақиқатдан ҳам ёқар эди. У жудаям ажойиб эди! У бажонидил қизни ўзининг ака укаларига ва опа сингилларига таништирди ва улар уни илиқлик билан қутлашди. Энди у ҳар бир бўш дақиқасини Дженнига бу ерда кўриш мумкин бўлган нарсаларни кўрсатиш билан ўтказарди. Ҳар ҳолда у қиздан тажрибаси кўпроқку! Дженни ҳар бир нарса билан рози бўларди. У бажонидил ҳамма нарсага ўрганишни истарди, чунки у хавас билан бу шоҳона саройга яна бошқа одамларни олиб келишни истарди. “Ажойиб!, деб хурсанд бўларди бола. Дженни билан менга энди шоҳ учун меҳнат қилиш анчагина қизиқроқ бўлади!” Еттинчи саргузашт: Сотувчининг кутилмаган таклифи. Бироқ кейинги кунларда унинг кўнгли қолди, ва ҳатто рашкдан озроқ азобланди, чунки Дженни хурсандчилик билан ўз вақтини подшоҳ тиззасида ўтказар эди. У подшоҳнинг кўксига бош қўяр ёки шунчаки унга қарар ва унинг гапларини кўзларини юмиб эшитир эди. У учун бундан муҳимроғи йўқ эди! Бир томондан Том буни тушуниши мумкин. Дженни кўп нарсани, албатта, йўқолган вақтни қоплаши керак эди, чунки у ота севгисини кўрмаган. Ўзининг отасидан у фақат ҳақоратлар, хўрлашлар ва шавқатсизликка чидаган. Кўп нарсани тўғирлаш керак. Том буни тушунар эди. Бошқа томондан эса, қимматли вақтлар ўтиб кетмоқда! Нимадир қилиш керак эди! Ҳар доим, Том деворда ўтириб катта дарвозадан ташқарига қараб у ерда нималар содир бўлаёттганини кўздан кечирганида, у ўзининг фаоллигини кўрсатишга шошар эди. Ахир одамларнинг оғир аҳволлари ва қоронғилик доимий равишда кучаймоқда эди! Бу қасрда, курaшиш ва ғалаба ҳақида шунчалик кўп айтилади ва қўшиқлар куйлашади. Лекин, қачон буюк кураш бошланар экан а?! Том ўзини бу курашга аллақачон тайёр деб ҳисоблар эди, аммо хўжайини уларнинг гуруҳидан ҳали ҳеч кимни қасрдан ташқаридаги қутқариш режасига таклиф қилмаган. Шунинг учун у кеча кечқурун дарвоза ёнида хушмуомалали сотувчини учратганда, буни у омад чопди деб қабул қилди! Бу эркак, ҳар ҳолда, кучли йигитга ишсиз ўтириш ёқмаслигини тушунар эди. –Мен ҳам подшоҳнинг ишини камчилик одамлар бажарётганидан ташвишдаман, шунинг учун мен сенга қурол совға этаман, унинг ёрдамида сен енгилмас бўласан, – деди сотувчи. Бу нотаниш одам Томга қуёшдай турли ранглар билан ярақлаётган қилични узатди. –Бу қилич жуда қулай ва айнан сенинг кучингга мос, – деди дўстона оҳангда у одам. – Ва шунингдек у жуда ўткир! Кейин у Том бўйинда тақиб юриш керак бўлган занжирга илинган қандайдир нарсани совға қилди. У Томнинг қулоғига, “бу нарса сирли кучга эга бўлиб, бу билан қиличга эга бўлган одам сира енгилмайди” деб пичирлади. Бироқ бу нарсалар фақатгина, улар ҳақида ҳеч кимга айтмасагина, кучга эга бўлар эди. –Сен сир сақлашни биласанми? – Ҳаммасини бажараман, – деб жон жаҳти билан бошини қимирлатди Том. Том ўша нарсани бошидан ўтказаётганида, унинг тожи ерга тушиб кетди. Савдогар уни эпчиллик билан ушлаб олиб чўнтагига солди-да совуққонлик билан кулиб, шундай деди: –Тож сенга энди керак эмас, У жангда сенга фақат ҳалақит беради. Бу сўзларни эшитиб Том қисқа вақтга гапираолмай қолди. Оғзини очиб, жойида қотиб қолди, у нима қилишини билмас эди. Уша заҳотиёқ у эркакг изи ҳам қолдирмай қочиб қолди. Фақат узоқда ғалати кулиш эшитилар эди. Том у нарсага яқинроқдан қараш учун турди. У оғир, эски ва шаклсиз нарса эди. Юқори қисмида Том белгини кўриб қолди. У ҳалқага беркитилган ҳайвонга кўринишида эди. Бу ердан қандайдир сирли куч чиқа оладими? Албатта! Том дархол ўзида тобора ўсаётган паҳловонлик кучини ва жиловлаб бўлмайдиган жанг қилиш истагини сезди. Эртаси куни эрталаб, вақтни ўтказмасдан, у сафарга отланади. Хеч нарса энди уни тўхтатолмайди! Унинг режаларини ҳеч ким билмаслиги учун ҳозир у моҳирона муғомбирлик билан иш тутиши керак эди. Ҳеч ким кўрмаганда Том хазинаси билан лип этиб хонасига кириб кетди. Эртасига у ҳаракатни бошлаш иштиёқига тўлиб уйғонди. Отаси ёнига ташриф ва жангчилар гуруҳи билан машғулотларни, эҳтимол у қолдириши мумкин. Доимий ашула айтиш унинг ғашини келтира бошлади. Чунки бу нарса шунчалик маъносиз эди! Ҳаракат қилиш ва курашиш ҳозир у учун энг муҳими. Дженни эса жон деб шох билан қоларди. Худди ўз – ўзидан бўлгандек, тўсатдан Том ўзининг ён бошида қиличи ва бўйнидаги тумор билан дарвоза олдида пайдо бўлиб қолди. Уни худди биров жиловлаб тортгандек тезда дарвоза ташқарисига чиқди. Лекин бугун ташқари жуда туманли эди, икки қадам олдиндаги нарса зўрға кўринар эди. Узоқдан кулги эшитгандай туюлди, худди кеча кечқурун сотувчи йўқ бўлиб қолгандаги кулгига ўҳшаш овоз. Йўқ, наҳотки бу дод овози бўлса? Шубҳасиз кимдир ёрдамга мухтож бўлса керак. Яхшиямки унда қилич ва тумор бор! Айнан ҳозир уларни уни ишлатди. Иложи борича тезда Том дод эшитилган томонга ташланди. Овозлар ваҳимали эди. Ҳақиқатдан ҳам у ерда кимдир катта фалокатга йўлиққан. Қани энда шу туманда у олдинга тезроқ юролганда эди. Болага худди кўрга ўхшаб, йўлни пайпаслаб топишга тўғри келди. Қандай бемаънилик шоҳ қасридан билдирмасдан яшириниб чиқиш учун, уйда ўзининг қулай пойабзалини ташлаб келди. Нақадар ўткир эди, бу ердаги тошлар! Бечора унинг оёқлари! У югираётиб бир неча марта дарахтлар илдизига тўқнашиб кетар, гоҳ чирмашадиган бутага осилиб қолар, ундан чиққанида эса бор кучи билан югурарди. – Вой – вой – вой! Шуниси энди етмай турганди! Учиб бораётганда Том, чиқиб турган шохга урилиганида, шох унинг кўзига кириб кетди. Қанчалик оғриқли бу! Кўзи худди олов билан жиззилагандек оғрир, уларни ҳатто очиб ҳам бўлмасди. Кўзини ҳимоя қилиб, уни чап қўли билан босди. Тўсатдан Том хис унинг бармоқлари орасидан илиқ, суюқ, нарса оқиб чиқаётганини ҳис қилди. Эҳтимол бу қон бўлса керак. Шунда Том орқага қайтишни хохлади. Лекин қаҳрамонга бундай қилиш ярашмайди. Тишини тишига қўйиб у ўзига айтди, айнан ҳозир таслим бўлиш мумкин эмас ва кучсизлигини кўрсатмаслиги керак. Ахир, бу бечора одамга ёрдам бериш керак! У айнан шу йўналишда, унга яқин қолган бўлиши керак. Қилични ялонғочлагани яхшироқдир, шунда хеч нарса уни беҳосдан босиб олмайди. У одам айтганди – бу қилич енгилмас деб. Демак, олға! Том қадам ташлаб улгурмаган ҳам эдики... Вой! Бу нима эди! У оёқ остидаги таянчни йўқотиб пастга думалаб кетди. Қиялик жуда сирпанчиқ бўлиб, Том ўзини тўхтатолмай, жарликка учаётган эди. Болани ваҳима босди. У яна қанча чуқурликка тушади. Пастда, қоронғи чуқурликда уни нима кутаётган экан? Тўсатдан у юмшоққина ерга тушди. Бу совуқ ва бемаза ботқоқ эди. У кўкрагигача ботиб қолиб, оёғининг тагида қаттиқ ерни сезмасди. Нақадар дахшатли хис, у кейинги ҳар дақиқада ботқоққа чуқурроқ ботиб кетаётган эди. Қоронғиликда Том қаттиқ нарсани излаб топди. Бу унинг олдидан оқиб кетаётган, қулаб тушган дарахт эди. Ундан ушлаб қолиш мумкин. Демак, ҳали умидни йўқотмаса ҳам бўлади! Аммо унинг қиличи қаерда қолди. Йўқ, қилич албатта унга керак. Бир қўли билан дарахтни ушлаб, бошқа қўли билан қилични излай бошлади. О, мана – ку, у унинг ёнида ётган экан! Уни атайлаб кимдир қўйиб қўйгандек. Қандай бахт! Том енгиллашиб қилични қинига солди ва бир неча дақиқа дам олиб, дарахтнинг поясига яқинлашди, уни илдизига чиқиб олиб, қаттиқ ерни излаб топди. Энди у қутқарилган эди. У қаерга тушиб чиқди? Том олдида ғалати вишиллашни эшитди. Юқорига қараганида унга тикилиб турган икки кўзни кўрди, кейинги вишиллашида улар унга қарата ярақлаган қизил оловли тутунга ўхшаш бир нарсани чиқарар эди. Ўша оловнинг ёруғлигида кўргани уни қўрқувга солди. – У катта илоннинг калласи эди! Ҳаммасидан ёмони шу эдики, у кўмилгандек тўхтаб қолганди. Том ундан қочиб кетолмас эди! Унинг ҳокимиятга тўла нигоҳи Томни ўзига жалб қилиб қўйди. У илоннинг кўзларига қараб туришга мажбур эди. Қўрқинчли калла унга яқинроқ келмоқда, Том эса ундан қочиб қутулолмасди. Вишиллаш яна ҳам аниқроқ эшитила бошлади. – У унга қарата вишиллаб: –Сен менга тегиш – ш – шлисан! Сен менга тегиш – ш – шлисан – дегандай бўларди. –Йўқ! – Қиличини қинидан чиқаришга ҳаракат қилиб, Том бор кучи билан бақирди. Шунда илон кула бошлади ва бу қиқиллаганга ўхшаш эди, лекин у қўрқинчли бўлиб ҳар бир товуши оғриқ келтирарди. Шу пайт илоннинг шилимшиқ думи Томнинг оёқларига темирдек, қаттиқ ўралиб олди. Энди илон ҳар гал юқори кўтарилавериб уни ўзининг тани билан ўраб ола бошлади. Илон ҳозир уни бўғиб қўядику! – Аммо боланинг қўллари ҳали бўш бўлгани учун, илон кейинги ўралишида боши билан Томнинг орқасига ўтганида, унинг нигоҳи энди ўзига жалб қилолмас эди ва у ниҳоят, ўз қиличини олдида, бор кучи билан унинг танига санчди! Ох...! Бу нима? Қиличи шишадек парчаланиб кетиб қўлида дастасигина қолди! Энди Том тамом бўлди! У энди ҳеч нарса билан ҳимоялана олмайди. У фақат қичқириши мумкин! Аммо уни бу ерда ким ҳам эшитади? Бу дахшатли вазиятда ким унга ёрдам беролади? Илгари ҳам у шунга ўхшаш вазиятни бошдан кечирганми? Ҳа, албатта, – ўшанда, тушида! Бу исмни умуман унутди. Ва Том бор кучи билан бақирди: –Ёрдам беринглар!!!. Лекин шу заҳоти жим бўлиб қолди, чунки унга жавобан ҳамма томондан вишиллаш эшитилди. Унинг ёнига кўп бошқа ёруғ – қизил илонлар ўрмалаб келаётганлигига даҳшат билан қараб турди. Ҳамма ердан вишиллаш товуши: –Сен бизга қараш – ш –шлисан! Сен бизга қараш – ш –шлисан!. Бу худди ўлим рақсига ўҳшар эди. Вишиллаш товуши билан Томнинг овозини эшитиб бўлмасди. Томни дахшат қамраб олди. Балки, бу унинг охирги лаҳзаларидир! Илон эса, шу орада унинг бир қўлини ўзининг темир қучоғига олди. Аммо илоннинг вишиллашига нимадир ҳалақит бера бошлади – қаердандир бошқа товушлар эшитилди. Илон ўз ҳаракатларини тўхтатиб, хавотирда бошини кўтарди. Ғалати товушлар яқинлашмоқда эди – йўқ, бу оддий товушлар эмас, бу кимдир нурли, боланинг овози билан куйлаётган эди. Илонларга бу куй ноқулайлик келтиргани яққол кўриниб турарди, чунки, улар жим бўлиб, орқага чекина болашди. Бироқ, энг катта илон Томни қўйиб юбормас эди. У фақат уни ўраб олишдан тўхтади да, жим туриб қўшиқ эшитилаётган томонга тикилиб қолди. Том ўз кўзларига ишонолмас эди: дарахтлар орасидан қўшиқ куйлаб бу ерга келаётган кичкини қизалоқни кўрди, У Дженни! Том уни огоҳлантирмоқчи бўлиб бақирди: –Дженни яқинлашма! Тез қоч бу ердан, ўзингни қўтқар! Дженни уни Том кўриб қолганини сезди, аммо қиз қочиб кетмади, аксинча, қўшиғини айтиб, тўғри унга яқинлаша бошлади. Қадам – бақадам. Ғалати, илон қимирламасди. Худди ундан олдин Томнинг кўзларини танг аҳволга солгандек, илон ҳам ҳозир Женининг қўшиғидан танг аҳволга тушган эди. У ҳали ҳам вишиллаётган эди: – Сен менга қараш – ш – шлисан! Сенда менинг тамғам бор – ку! Шунда Дженни ҳаммасини тушунди ва бақирди: – Том, тумор! Ўзингдан узоқроққа ирғитиб юбор уни! Унинг тумори? Уни енгилмас қиладиган ҳимояси? Ҳа а, қилич ҳам ҳеч нарсага ярамас бўлиб чиқди. Наҳотки бунинг ҳаммаси ёлғон бўлса? Том қаттъиятлик билан туморни бўйнидан юлиб олиб уни ботқоққа ирғитиб юборди. Шу онда у дарҳол эркин нафас ололди: илонни тани сўлиб қолди ва баданиниг пастки қисмидаги босим сусайди. Том ҳайрон бўлиб Дженни қўрқмай илоннинг кўзига қараб биргина сўз айтганини кузатиб турарди. Ҳа, у ўша сўз эди! У Томнинг хотирасидан кўтарилиб кетган ва у беҳудага излаган ўша исм эди. Том Энди уни эслади. Бу унинг хўжайинининг исми эди! Ва яна болани катта куч эгаллаб олди: илоннинг калласи ва олдинги қисми яшин ургандек, ерга қулаб тушди. Бу унинг тамом бўлиши эди. Бироқ бу ўлган илоннинг танаси ва шилимшиқ билан тўлган жойдан қандай қилиб чиқиши мумкин. У бу ердан қандай чиқади? Ва яна Дженни нима қилишни билар эди. Унда оловдай қизил рангдаги олмосли нозик, кичкина қилич бор эди. У жуда ўткир бўлса керак, чунки қизча осонлик билан қилични Томни ўраб олган жирканч , катта илоннинг танасига санчиб, уни кўтарди ва Том шу орада пайдо бўлиб қолган тор йўлакдан ўтиб олди. У фақат: – Тезроқ бу ердан оёқни қўлга олиб қочиш керак ! – деб ўйлар эди. Саккизинчи саргузашт. Юқори талаб. Ҳамма ер жимжит бўлиб қолди. Дженни Томни қўлидан ушлади ва улар узоқ вақт сукут сақлаб, дарахтлар орасидан, юқорига олиб бораётган, Дженни келган йўлакдан борардилан. Қизча йўлни аниқ билгандай юрарди. Улар даранинг чўққисига келганда, туман тарқалди. Том жуда ҳолдан тойган ва кўзларининг оғриғига чидаб бўлмасди. Танасининг пастки қисми, белидан бошлаб то ўпкасигача, зирқираб оғрирди. Ички ҳиссиётлари ҳам тўлиқ вайрон бўлган эди. У ўзини майсага ташлаб, фақат йиғлашга қодир эди... Қизча унинг ёнида жим ўтириб кутар эди. Том озроқ ўзига келгач, у унинг пешонасидаги сочларини олиб қўйди. –Бечора Том! – деди у куйиниб, – сен нималарни бошингдан кечирмадинг! Сени бу маҳлуқ қандай қилиб бўғиб олди! Бунинг ҳаммаси қандай рўй берди?. Ҳа, ҳақиқатдан ҳам, бу қандай бошланди? Қилич ва ўша нарсачадан шекилли: қандай ёлғон! Нима учун у ўша кимсага ишонди? Том пешонасига урди. Наҳотки у ўзини шундай қилиб алдашга йўл қўйди? Ўша савдогар уни осонликча алдади! Алдади? Йўқ, унинг миясида бундан ҳам ёмонроқ нимадир бор эди. Тўсатдан Том унинг уша кулгусини эслади. Ёрдам сўраган бақириқлар чиндан ҳам хақиқий эдими? Ёки бу пистирма эдими, қабиҳ пистирма, у учун Том нобуд бўлишига оз қолди. У бу дахшатдан титраб кетди... Руҳий ларзага тушган Том Дженнига қараб ҳайрон қолар эди: айнан мана шу кичкинагина, заифгина қизча унинг ҳаётини сақлаб қолди! Ҳеч ақлга сиғмайди! Қандай қилиб у қўрқмади? Умуман, у қаердан Том ҳавф остида эканлигини билди? Ундаги қилич, ишонч, қаҳрамонлик қаердан пайдо бўлди экан? Шунда Дженни сўзлаб бера бошлади: –Мен отамнинг олдида анча вақт бўлдим. Доимгидек, ҳаммаси ажойиб эди. Тўсатдан у мендан унинг ўғли учун бир топшириқни бажариш истагини сўради. Албатта, мен кўтаринки руҳ билан ўғлининг ёнига бордим, у менга сен ҳавф остида эканлигингни ва мен сени қутқатишим керарлигини айтди. Мен заиф ва тажрибасизман деб, унинг таклифини рад этишимдан олдин, у менинг қўлимга қилични берди. Кейин у менга, бу қилич ва отанинг номи дунёда энг кучлилигини айтди. Менга қалқон ёки дубулға керак эмас эди. Чунки мен – подшоҳ фарзанди ва бошимдаги тожим – бу менинг дубулғам эди. Мен янги оёқ кийимимни кийишим керак эди, бўларнинг ҳаммасини ўрнига, мен олдиндан билган подшоҳ қўшиқларини куйлашим керак эди. Бу қўшиқлардан унинг ҳамма душманлари қўрқишади. Кейин у менга йўлни кўрсатиб, шошилишим кераклигини эслатди. Шунда мен сени топмаганимча олдинга қараб югурдим. Дженни унга отаси ва унинг ўғли Том учун нима қилганини сўзлаб бергандан сўнг, Томнинг чаккаларидан кўз ёшлари оқа бошлади. Том улардан яширин ҳолда ўз ишларини қилиб, душманнинг ўзидан эса ёрдам қабул қилди а? Яхши қаҳрамон бўлиб чиқди у! Нодон ва ҳеч нарсага қодир эмас! У ҳаммасини нотўғри қилди – ҳатто шу билан бирга, тожини ҳам йўқотди! Том яна ўтлоққа йиқилиб ўксиниб йиғлай бошлади. Дженни дарҳол Томга шифо берадиган отасининг ёнига боришни таклиф қилди. Аммо Том турмас эди. У бундай қилолмас эди. Ёки истамас эдими? У подшоҳ ёнига боролмас эди. Энди уни тожи йўқ! У ўзини ҳали ҳам боқиб олган ўғил деб ҳисоблай олар эдими? Унинг қасрига умуман қайта оладими энди?... Бошқалар нима дейишади? У улар олдида қандай уятли бўлди! Дженни ҳам энди бундай сўтак билан дўст бўлишни истамаса керак. Ва, умуман, қани у! Том Дженнини излаб кўзларини кўтарганда, узоқдан катта нурда, унинг ёнига келаётган одамни кўрди. “Бу менинг хўжайиним – ку!?” – ҳайрон бўлди Том, сакраб туриб, югуриб унинг очиқ қучоқларига ўзини ташлади. –Менинг болам! – подшоҳ ўғли айтган ҳамма сўз шу эди. Том юрагининг тўрида тушунди: шоҳ ўғли унинг қилмишларини кечирди, бўлмаса у Дженени унинг изидан юбормас эди. Энди у абадий ўзининг хўжайинига тегишлидир. Унинг севгиси ва гуноҳини тан олганни кечиришга тайёрлиги қанчалик буюк! У Томни ҳеч қачон тақдирнинг қўлига бериб қўймайдиган ва албатта ҳар қандай ҳавфлардан қутқарадиган – Томни чексиз севади. Бола буни ҳис этди – да, тўлиқ бу севгида эриб кетди. Бир неча вақт Том ҳавфсизликда, ҳўжайини олдида роҳатланди. Уни бу ерга олиб келган Дженни уларга гул – гул ёниб қараб турар эди. –Кетдик қасрга, – деди, ниҳоят, подшоҳ ўғли, – у ерда мен сенинг жароҳатларинг ҳақида ғамҳўрлик қилмоқчиман. Айнан шу пайтда хўжайинт уни кичик боладек қўлларида кўтариб боришини истар эди, лекин у Дженнидан уялиб, чарчоқдан чўлоқланиб, ўйга қараб, улар ортидан йўл олди. Шу орада кеч бўлди. Қасрга келгандан Том ўз тўшагига ётди. Бошқалар шу пайтда кечки нонушта қилмоқда эдилар. Улар Томни ифлос ва йиртиқ кийимда кўрмаганлари яхши бўлди. Подшоҳ ўғли ликобчага тўлдириб шўрва келтирди. Хм! Қандай мазали! Подшоҳ ўғли, кулимсираб, Том овқатни охиригача еб ёстиққа бошини хўрсандчилик билан қўйгунича қараб турди. Шундан кейин у Томга битта савол берди. Йўқ, бундай эмас: “Нима учун сен яширин ҳолда бу ердан қочиб кетдинг?” ёки “Қандай қилиб сен бошқа одамнинг қуролига меникидан кўра кўпроқ ишондинг?”. Йўқ, унинг хўжайини унга оддийгина савоол берди: – Том, сен менга ишонасанми? Боланинг қалби тўридан “ҳа” деган сўз чиқди, ва у қўшимча қилиб: –Сенинг учун мен ҳамма нарсага тайёрман! Мен сени жуда севаман! Мен бундан кейин ҳеч кимнинг ортидан боришни истамайман! – деди. –Раҳмат! – деб қувонди подшоҳ ўғли ва қўли билан Томнинг шикастланган кўзига, танининг пастки қисмига ва оёқларига, қонга булғаниб, жарохатланган оёқ тубларигача текизиб ўтди: ва бир зумда жароҳатлари битиб, оғриқлари изсиз йўқолиб қолди. –Том, булар ҳали бугун сенга қилишни истаганимнинг ҳаммаси эмас. Биласанми, сенинг ичингда қандайдир сенинг гуноҳинг билан боғлиқ бир нарса бор, ана шунинг учун сен ўша воқеаларни бошдан кечирдинг. Кўзларингни юм ва ўз қалбингга қара. Мен сенга шуни нарсани кўрсатмоқчиман. Ёпиқ кўзлари билан Том дархол қароқчилар ўрмонини, совуқ ғорни ва унинг одида эса кичик болани кўриб қолди. Вой, бу унинг ўзи – ку! Том буни аниқ билар эди. Уни ҳозиргина, ёши каттароқ бола уриб ташлади ва у қароқчилар тўдасининг дўқ қиладиган овозини эшитди: “Нимжон! Бундан ҳеч қачон ҳақиқий қароқчи чиқмайди!” ва бутун тўданинг қўпол кулиши. Том болалалик чоғида бошидан кечирганларини яна бир бор ҳис этди ва шуни сездики, ўшанда у ичидан қасам ичган эди: “Мен сизларга кўрсатаман! Мен қаҳрамон бўламан! Ўшанда мен сизлардан ўч оламан! Ғалати! Қароқчилар гуруҳининг шу сўзларидан сўнг Томни темирдай қаттиқ куч ерга босаётган ва қайта – қайта овоз унга “Нимжон! Нимжон!” деб шивирлаётгандек, узун қорамтир тиканак ўхшаш нарса унинг қалбига санчилганини кўрди. Ўзи айтган сўзларидан кейин, пастдан биринчи тиканакнинг олдига туриб унинг қалбини, фикрларини ва ҳиссиётларини тортқилаб, яна учта қорамтир тиканак қадалиб: –Уларнинг ҳаммасига кўрсатиб қўй! Кўрсатиб қўй уларга! Сен қаҳрамон бўлишинг керак! Сен қаҳрамон бўлишинг керак! Қасдингни ол! Қасд ол улардан! – дейишни бошлашди. Кейин хаётининг бошқа саҳналар пайдо бўлишни бошлади ва ҳар гал у ўзини нимжон сезганида ночор аҳволда кўрарди, у ўзини устунлигини кўрсатиб, қаҳрамонлардек тутиши керак эди. У ҳеч қачон нимжон бўлишга ва умуман ўзи билан ўзи бўлишига ҳам йўл қўйолмас эди. Бу овозлар уни доимо таъқиб қилиб унинг юрагидан чақар эди. –Биласанми Том, хизматимда ҳақиқий аскар бўлишингга нима ҳалақит бераяпти?! Бу учта нарсадир! Биринчидан: агар сен мустақил ўз кучинг билан қаҳрамон бўлиб фақат ўз кучингга ишонсанг, унда сен ҳеч нарсага ярамайсан менинг шохлигимда. Иккинчидан: агар сен ўзингни ҳозир нимжон деб ҳисобласанг, унда сен ёлғончисан, чунки сен – подшоҳнинг фарзандисан ва менинг қуролим ёрдамида сен, албатта, ғалаба қозонасан. Учинчидан: токи сенда озгина бўлса ҳам қасд олиш нияти бор экан, сен биз билан бўлишга тўғри келмайсан. У ҳиссиёт билан сен мен учун кураша олмайсан, чунки душман сенинг ичингга кириб, менинг ҳамма сен билан боғлиқ бўлган режаларимни барбод қиладиган дарвоза очиқ бўлади. Сен мен учун курашишни истайсан – ку, шундайми? Демак, сен ўша ички босимдан, ўша тиканаклардан ҳалос бўлишни истайсан? – Албатта, – деб ёлворди Том. – Илтимос, айнан ҳозирнинг ўзида истайман! – Яхши, қасд олиш ниятингни рад этгин, уни менга бер ва қароқчилар сенга нисбатан қилган ҳамма ёмонликларини кечир! Кечириш? Ҳаммасини? Урганлари, хўрлашларини, ҳамма ноҳақликлари ва шавқатсизликларини – я? Бу жуда катта талаб бўлди! Аммо, айнан шуни хўжайини истайди ундан. У учун буни қилиш ёқимли. Бироқ у бундай қилмади. Бу хаммасидан ҳам қийин эди. Томнинг лаблари увишиб қолди, ва тили биронта сўз ҳам айтолмай қолиб, қалбида ҳамма нарса “Унда сен ким бўлдинг? Унда сен ҳеч нарсасан!” – деб қичқирар эди. Руҳан тушкунликка тушган Том подшоҳ ўғлига қаради. У эса боланинг ичида тўс – тўполон бўлиб курашаётган жангни сезди ва унга шундай деди: – Сенга буни бажариш осон эмас, лекин сен менга руҳсат этсанг, мен ёрдам бераман. –Ҳа, менинг тақсирим. Менга жуда қийин душманларимни кечириш, аммо сен менга буни бажаришга ёрдам бер. –Ҳар гал сенинг юрагингда қасд олиш ҳиссиёти пайдо бўлганда, менинг номим кучига мурожаат қил ва у албатта сенга ёрдам беради!. Том бу маслаҳатни худди қутқарув чўпи каби маҳкам ушлаб олди ва гапира бошлади: – Эммануил номи билан, хеч қандай қасд менга ҳалақит бермасин. Бундан кейингина у бошқа нарсаларни ҳам айта олишига кучи етди. У ҳамма нарсадан воз кечолди: оғриқлардан, ўз – ўзига бўлган нафратдан, қасд олишга интилишидан, ўз манманлигидан. Унинг юрагидаги ҳаяжон тинчланганидан сўнг, подшоҳ ўғли унинг юраги уриб турган кўкрагига қўлини қўйди ва Том қалбидаги тўртта тиканак суғурилиб олинганини сезди. Уларнинг ўрнида фақат илиқлик ва тинчлик қолди. Уни жўш ураётган қувонч қамраб олди. Хурсандчилигидан у ҳатто тўшагидан сакраб турди. Бутун ҳолсизлик ва чарчоқлар кетди. У ўзини шифоланганини сезди. Қувонганидан у сакраб турди, хўжайини эса уни ушлаб олди. Шу пайтда уларнинг иккаласининг калласига бир ҳил фикр келди: –Отамизнинг олдига берамиз. У кўп вақтдан бери кутган нарсани кўриши керак. Қўл ушлашиб, кулиб, улар подшоҳ ёнига шошдилар – подшоҳнинг ўғли ва унинг кичик иниси Том. Тўққизинчи саргузашт. Кечириш қувончи. Улар тахт ўрнатилган хонага яқинлашганларида, катта икки томонлама эшик ўз–ўзидан очилди. Том қўрқиб кетди, чунки у хонада тасвирлаб бўлмайдиган ёруғлик тарқатаётган жуда катта шахсларни кўрди. Йўқ, у ҳеч қачон у ерга киришга журъат этолмайди! Унинг иккиланганини сезиб, подшоҳ ўғли унга қайрилиб айтди: – Том, қўрқма! Сен – меникисан! Кейин у хонага кирди. Шу пайт ҳамма ўша қудратли арбоблар подшоҳ ўғли ёнида тиз чўкишди ва хонада жим–житлик тўлди. Том ўз хўжайини орқасига яширинди ва унинг ортидан олға юрди. Бир неча қадам босиб, улар тўхташди, чунки уларнинг олдига, тахтдан тушиб, подшоҳ келмоқда эди. Дўстона нидо билан у ўғлини қучоқлади ва у билан бирга – кичик, ачинарли, ҳамма нарсани барбод қилишига сал қолган, кераксиз қароқчи бола Томни ҳам! Том ҳозироқ ер ёрилсада ер тагига кириб кетса! Шунга қарамай, бола ҳам шундай қувонч билан отасининг кўксига йиқилишни истар эди – бу унинг кучли истаги. Аммо у бундай қилолмайди. У бу ерда кундага ўхшаб қотиб, бошини эгиб ва чўнтагида муштларини қисиб турар эди. Отаси маъюс, лекин севги билан ундан сўраганини эшитди: – Том, нима бўлди? Сен нима учун менинг севгимни қабул қилмаяпсан? Уялганидан қизариб Том шивирлади: –Мен бу ердан қочиб кетдим – ку. Энди менинг тожим йўқ? Мен энди сенинг фарзандинг эмасман! Шунда подшоҳ деди: –Том сен менинг фарзандим бўлгансан ва бўлиб қоласан! Менинг ўғлим сени кечирди. Шунинг учун иккимиз орамизда ҳамма нарса жойида. Фақат сенга бир нарса етишмаяпти: сен ўзингни ўзинг кечиришинг зарур. Ўзимни ўзим кечириш? Илгари Том бундай нарсаларни ҳеч эшитмаган эди. Унинг миясида доимо янграр эди: “ –Мен қандай қилиб бунга йўл қўйдим? Қандай қилиб йўл қўйдим? Қандай қилиб йўл қўйдим? Қилмишлари ҳақида ўйлаб, унинг юзидан аччиқ кўз ёшлари оқа бошлади. Шунда, ўғил Томнинг елкасига қўлини қўйиб, секин айтди: –Сен қанчалик қаттиқлик билан ўз айбингни ушлаб турганингни сезаяпсанми? Юр, ўзингга нисбатан бўлган ҳамма таъналарингни ҳам менга бер, улардан халос бўл. Бу ерда ҳам сен бирор нарсани нотўғри қилишинг мумкин, аммо, шунга қарамай, биз сени севамиз! Биз сени кечирдик ку? Том юқорига назар ташлади. Подшоҳ ва ўғилнинг кўзларида ҳақиқатдан фақат эзгулик бор эди. Ниҳоят, у ўзидан сиқиб чиқарди: – Ҳа, мен ўзимни ўзим кечираман. Ва кейинга дақиқаларда унинг қалбидаги ҳаяжонли овозлар жим бўлиб қолди. Ўғил ўз кийимининг орасидан қандайдир олтин нарсани олиб Томнинг бошига қўйганда, тахт турган хонадаги бор одамларнинг хурсандчилик овозлари эшитилди. Бу ўша ёвуз одам тортиб олган тож эди. Ура! Энди у яна подшоҳнинг фарзандига айланди! Ва ҳамма буни кўрди! Унинг хўжайини душманидан ҳам кучлироқ! У Томнинг тожини қайтариб берди! Том қувонганидан сакраб чапак чала бошлади. Шу пайтда мусиқа янгай бошлаб, тахт турган хона тантанали қўшиқ ва қувончга тўлди. Ҳамма Томга тожни қайтариб берилганига қувонди. Энди Томни, аввалгидек, янада катта куч ўғил ва отасига тортарди. Бу худди қуюнга, кучли оқимга ва алангаларга ўхшар эди. Тасвирлаб бера олмайдиган шодлик шунчалик ажойиб ва кучли эди – ки, хатто, у бундай кучли ҳиссиётларни кўтаролмасам керак деб ўйларди. Бир неча вақтдан сўнг Том яна отасининг тиззасида бўлиб қолган эди. Энди улар умуман ёлғиз қолган эди. Том ҳеч нарса айтолмай, фақат ҳайрон қолиб ўтирди. У қисман гапираолмай қолди. Лекин гап умуман керак эмас эди, чунки ҳозир отаси гапирарди: –Сенинг юрагингда кўп саволлар борлигини кўрмоқдаман. Баъзиларига мен ҳозир жавоб бермоқчиман. Олдин энг муҳими айтаман: ҳатто тожни йўқотганингда ҳам, доимо сен менинг фарзандим бўлиб қолгансан. Бу сенинг пешонангда ўчирилмас бўлиб ёзилган. Сен менинг шоҳона ўғлим бўлиб истаганингча қолишинг мумкин. Шубҳасиз, ўша сенга бахт келтириши керак бўлган нарса билан бизнинг тамғамиз ёпилган эди. Шунинг учун душман сенинг устингдан аниқ кучга эга бўлди. Сенинг тожинг фақат бу ерда, бизникида кўринади. У фақат сенинг қалбингда ёниб, ярақлаётган ташқи белгидир. Бу тамға – менинг бир қисмимдир. У сени менга ўхшмагунингча ёруғ ва ёруғ қилаверади. Унга ўхшаш? Шоҳона? Ва энди ўша қароқчилар билан бирон бир умумийлиги қолмайдими унда? Том ўзининг тиканакларини, қасд ташналиги, ўзининг қаҳрамон бўлишдек катта истакларини эслашга мажбур бўлди: – Менда энди ҳеч қачон буюк бўлиш истаги бўлмайдими? –Том, сен ҳозир тиканаклардан озодсан. Сени ҳеч ким бирор нарсага мажбур қила олмайди. Лекин баъзи нарсалар ҳали босиб ўтган йўлдан боришни истайди. Бироқ ичингдаги менинг оловим кучлироқдир. У билан душман сенда ундайдиган ёмон ҳиссиётларингни енга оласан. Томнинг кўзлари ярақлаб кетди, шунда отаси давом этиб: –Сен душманни енгиш кераклиги ҳақида эшитганингда, сен катта жанглар ҳақида ўйлайсан. Булар сенинг ҳаётингда албатта рўёбга чиқади, менга ишон, лекин улардан олдин сенинг олдингда қунт билан ўқиш турибди, сен буни тушунасан. Мен сенинг истагингга ва ёрдам беришга тайёрлигиндан хўрсандман. Мен биламан, ўшанда ёрдамга чақирган одамларга ёрдам беришни истагансан, аммо ишон менга, мен бутун дунёдаги бирорта ҳам бақириқни эшитмай қолмайман! Мен ҳар бир одамга аниқ қачон ва қандай ёрдам кераклигини биламан. Менинг кўп ҳизматчиларим бор, ва мен доимо вақтида келишга улгираман. Шунинг учун, мендан ёки ўғлимдан буйруқ олмасдан, энди ҳеч қачон қасрдан бир ўзинг чиқма. Бу сенга ҳам ёки бирор муҳтож бўлганга ҳам ёрдам бермайди. Том сен ҳақиқатдан ҳам бирор нарсани қабул қилишдан олдин доимо мендан қайта сўрашни эслаб қолишни истайсанми? – деди подшоҳ. У шундай қилармикан? Том ўзини жуда яхши билар эди! Лекин бу, эҳтимол жуда оқилонадир. Подшох ундан шунчалик ақллироқ ва буюкроқ эди ки! Агар подшоҳ унинг ортида турганда, у ҳеч қачон беҳуда курашиши керак эмас бўларди. Ҳа, бола ҳақиқатдан ҳам усиз ҳеч нарса қилишни истамас эди. –Мен ишонаман, бу сенинг қўлингдан келади Том. Сен менинг фарзандим бўлганинг учун, сен энди барча эски одатларингдан кучлироқсан. Қарагин, аллақачон тонг отди. Эрталабки нонушта вақти! Сенга ёқимли иштаҳа! Ҳа, ҳақиқатдан ҳам Том жуда оч бўлди. Лекин ғалати, бу тунда умуман ухламаган бўлса ҳам, у ҳеч ҳам чарчамаган. Ва у нонуштага шошилди. Узоқданоқ Том янги ноннинг ажойиб ҳидини сезди. Болалар эндигина стол атрофига ўтиришган. Бироқ улар ҳаммаси Томни кўрганларидаёқ ўрниларидан туриб, уни ўраб олишди ва чин қалбларидан қайтганлиги билан табриклашди. У ҳайрон қолди, чунки у ўз ўртоғларини, ака – опаларини янги кўзлари билан кўраётганини сезди. Шу пайтгача улар уни кам қизиқтирарди, энди эса улар билан яқиндан танишишни истади. Ҳа, ҳақиқатдан, улар ажойиб одамлар эди. Ва улар қандайдир улғайиб қолганга ўхшашади. Ўшанда унинг нигоҳи Дженнига тушди. У Томга ярақлаган кўзлар билан қарар эди! Балки у ҳаммасини бошқаларга айтиб бергандир? Йуқ, албатта, чунки улар ҳайрон бўлиб у билан нима бўлганини сўрашди, у шунчалик ёруғлик тарқатар эди! Том яна ҳайрон бўлди, унинг тарихи у учун етарли даражада ноҳуш бўлса ҳам, ҳарҳолда у кейинроқ ўз саргузаштлари ҳақида сўзлаб беришга ваъда берди. Йўқ, у ҳеч ҳам уялмади ва ажойиб нонуштадан сўнг очиқчасига ҳаммага бошидан кечирганларини сўзлаб берди. Ҳеч ким уни устидан кулмади ёки бошини чайқамади, чунки уларнинг ҳар бири ҳам шунга ўхшаш воқеаларни бошидан кечирган – шунинг учун улар бўлиб ўтганлари орқали кўп нарсани ўрганганларини, ўша пайтдан бошлаб ўз хўжайинларини янада кўпроқ севиб қолганларини тан олишди. Бироқ, аскарлар гуруҳининг машғулотлари учун вақт келди. Том қайтадан ўзининг хўжайини учун, унинг доно сабоқлари ва бошқалар билан муносабати ва қўшиқлари учун қувонди. Қандай ажойиб, у ҳам ҳамма нарсада қатнаша олади энди! Ҳозир ҳақиқатдан ҳам бола тиришқоқ бўлишни ва ҳўжайини унга қандай топшириқ берса бажаришни истар эди. У узоқ кутмади, чунки айнан кейинги кун Томни ва унинг дўстларини кутилмаган янгилик кутар эди! Улар энда баъзи нарсаларни ўрган бўлса, уларни амалиётда қўллашлари мумкин деб ҳисоблади подшоҳ ўғли. У уларни иккитадан юбормоқчи бўлди, шунинг учун уларнинг ҳар бирини қасрдан ташқари вазифа кутар эди. Қандай ҳаяжонли! Баъзилар ниҳоят нимадир қилишдан хўрсанд бўлишар эдилар. Бошқалари эса ҳалигача ишонқирамай бироз кутишга қарши эмас эдилар. Лекин подшоҳ ўғли ҳар бирига ҳамкорини кўрсатиб, улар қаерга боришларини айтганида, улар бир оз тинчланишди. Улар сабрсизлик билан унга қарашар эдилар. Нима ҳақида гап кетаётганини подшоҳ ўғли яна тушунтирди: улар қасрдан ташқаридаги одамларга подшоҳ ва унинг шоҳлиги ҳақида сўзлашлари ва унинг ҳокимиятини исботлаб беришлари кераклигини айтди. Кўплари қасрга ўзлари билан янги ака – опаларни олиб келишади. Ҳайрлашгандан сўнг ўғил уларга оқ фотиҳа бериб ўзлари билан олиб кетишлари учун яна бир – нарса берди. У кичик ва қулай чиғаноққа ўхшар эди. –Сизлар қасримнинг ташқарисида, қанчалик узоқлиги муҳим эмас, бўлганларингизда бу чиғаноқ сизларга ҳизмат қилиши керак: у орқали агар сиз насиҳат ёки ёрдамга муҳтож бўлсангизлар сизлар тўғри мен билан алоқа қилишингиз мумкин. Сизлар батафсил нима бўлганини тушунтирмасангиз ҳам бўлади. Ёш боладек оддийгина гапиринглар. Биз дархол сизларни эшитиб керакли ёрдам берамиз. Болалар унга сўроқ назари билан қарашди. Ёш боладек? У тўғри гапиролмайди – ку? Баъзилари яширинча қиқирлашди, бошқалари эса улар бу ёшдан ўтганлари ҳақида ўйлашди. Ўғил кулимсираб деди: –Сизлар ўзларингизни кучли эмас заиф одам сезганларингизда сизда ҳамма нарса яхши кетишини тушунгандирсизлар. Фақат ана шундай ҳолда бизнинг кучимиз сиз орқали таъсир этади. Бугун сизлар буни тушунганликларингизни кўрсатишларингиз мумкин! Шунчаки ёш болалардек тутинглар ўзларингизни. Шунда улар ҳаммасини тушунишди, уларнинг мураббийси, улар доимо ўзларининг унга тобе эканликларини сезиб, ҳеч нарсани ўзларича мустақил қарор қабул қилмасликлари ҳақида айтган эди. Том ўзининг хўжайинига, у Томнинг яширин истагини бажаргани учун, миннатдорчилигини билдирди. У Томга ҳамроҳ сифатида Дженнини берди. Том уни ҳаммадан яхши билар эди. Улар иккаласи жуда хурсанд бўлишди ва дарҳол йўлга отланишди. Ўнинчи саргузашт. Биринчи вазифа. Улар иссиқ қовжираган йўлдан юриб келиб, озроқ сояда хурсанд бўлиб дам олганларидан сўнг, улар инграган товушни эшитиб қолишди. Йўл четида қоянинг ён бағрида, жазирама қуёш остида кекса бир одам ётарди. Унинг оёғи катта тош парчаси остида қолиб кетгани учун у ҳаракат қилолмас эди. Бу бечора қанча вақтдан бери у ерда ётган экан? Дженни дарҳол унинг ёнига югуриб борди, шунда Том тезгина кичик чиғаноқни чўнтагидан олиб унга шундай деди: – Тақсирим! Биз бу оёғи босилиб қолган одамга ёрдам бера оламизми? Ҳақиқатдан шу дақиқада у овозни эшитди: –Ҳа, Том. Шубҳасиз, бу ерда сен ёрдам кўрсатишинг керак. Бу одам ҳақиқатдан ҳам ёрдамга муҳтож. Шунинг учун ҳам мен иккингизни унинг ёнига юбордим! Шу орада Дженни қариянинг бошига соя бўлиши учун унинг ёнига туриб, шу ернинг ўзида қирққулоқни юлиб олиб, унга қўнаётган пашшаларни қува бошлади. –Том, тезроқ сумкамиздан сувни чиқар! Бу бечора одам сувсизликдан лоҳас тортмоқда!” Том дарҳол, узоқни ўйлайдиган подшоҳнинг ўғли ғамҳўрлик билан уларга берган, шишадаги сувни чиқарди. Айнан шу пайт қария кўзини очди ва ўзига келди шекилли. Шунда Дженни унинг гавдасининг юқориги қисмини кўтариб унга бир оз сув ичирди. Кейин у одам яна хушидан кетди ва Дженни уни ерга ётқизди. Юзидаги лойни ювиб тозалаганидан сўнг Дженни бу одамни таниди. Фалокатга учраган бу одам унинг қароқчи – отаси эди! Ранги ўчган ва ҳаяжонланган Дженни бу ҳақда Томнинг қулоғига шивирлади. Том эса ўзини йўқотиб қўйиб, қайтадан чиғаноқни олди. Энди у ҳақиқатдан ҳам ёш гўдакдек подшоҳдан ёрдам сўради. Жавоб дарҳол келди: –Дженни уни кечириши зарур ва кейин менинг номим билан унга шифо бериши лозим –Аммо биз энг аввало тошнинг бўлагини олиб ташлашимиз керак, – деди Том ва бор кучи билан уни итарди. Бироқ у қанчалик уринмасин, у бу тошни бўлагини силжитолмади. Тўсатдан у Дженни бир нарсаларни гапираётганини эшитди. Том Дженнига қайрилиб қараб ҳам улгурмади, тош бўлаги ўзи қандайдир кўринмас куч ёрдамида ўрнидан силжиди, унинг остида ётган одам озод бўлди. – Бу нимадан бўлди? – деб ҳайрон қолди Том. –Менимча, бу отам менга қилган барча ёмонликларини кечирганим ҳақида подшоҳга айтганимдан учун содир бўлди, чунки айнан шундан сўнг тош бўлаги ўрнидан силжиди! – деб хурсанд бўлди Дженни. Аммо, қариянинг ярадор оёғини кўриб Дженни яна жиддийлашди: энди у ҳеч қачон юролмайди. Ва шу билан бирга у кўп қон йўқотган. Дженнининг саросимага тушганини кўриб, Том унга: – Биз нима қилишимиз кераклигини наҳотки сен унутдинг? – деди. – Ҳа, унинг исми! Шундай қилиб, Том буни яхши ўрганиб олгани туфайли, улар қариянинг икки томонидан тиз чўкиб, ярадор оёғига қўл қўйишиб ўзларининг тангриси номини айтдилар. Олдинига ҳеч нарса қимир этмади, аммо Подшоҳ ўғлининг қўшинларидан бўлган ёш аскарлар бирор нарса юз бериши кераклигини билишар эдилар! Том аллақачон бундай ҳолни бошдан кечирган эди ва бу ҳақда Дженнига тез – тез айтиб берарди. Бироқ анча вақт ўтди, аммо ҳеч нарса ўзгармади. Улар подшох ўғлининг номини яна бир бор ишлатишга ҳаракат қилишди. Яна ҳеч нарса ўзгармади. Дженнининг кўзлари ёшга тўлди: –Сен ёрдам бера оласанку, тангрим! Ўз кучингни кўрсат! – деб айтди руҳи тушиб. Ниҳоят, улар қўллари остида бир нарса қимирлаганини сезишди. Қувонганларидан улар буюк тангрилари ҳақида қўшиқ айтиша бошлашди. Секин, жуда секин оёқ тўғри бўла бошлаб, суяклари битди, яралар эса эт ва тери билан қопланди. Ҳайрон бўлишиб миннатдорлик билан улар бу мўъжизага қарашар эдилар. Тўсатдан қария ўзига келди. У болалар унинг устидан тош бўлагини олиб ташлашганига, оёғи эса оғримай, бутунлай соғайганига ишонолмас эди. Унинг иштонидаги қондан қолган катта доғлар бор эди. Иккаласи қариянинг ёнига ўтириб унга подшоҳ ўғлининг номи шифо берганини гапириб бера бошлашди. Дженни унинг қизи эканлигини билгач, чол қўрқиб унга кўз тикди. У ўз кўзларига ишонмас эди, чунки Дженни жуда ўзгариб кенган. Унинг олдида гўзал ва қоматли қиз ўтирар эди. У қиз энди у билган ва нафратланган ночор ёки майибланган қиз эмас эди. Бошини чайқаб у нимадир ўзича гапирди, лекин Дженнини уни кечириб ёрдам бергани унга жуда ёқди. Шундан сўнг, унга албатта подшоҳ ҳақида ва қандай қилиб улар ҳам у томондан қутқарилганлари ҳақида, подшоҳнинг ўғли ва унинг ажойиб қасри ҳақида сўзлаб беришди. Қария эшитганларига ишонолмас эди. Улар уни қасрга олиб бормоқчи бўлганларида, у бошини чайқатиб шундай деди: –Мен қаср ортида қолсам яхшироқ бўлади. Мен энди бу ёшимда ўзгаролмайман. Яна юра олганимдан хурсандман! Бу менинг умримнинг оҳиригача ортиғи билан етиб ошади. Улар иккаласи буни кутишмаган эдилар. Улар кимдир подшоҳ қасрида яшаш таклифини рад этишини тасаввур қилолмас эдилар. Аммо ҳеч қандай кўндиришлар ёрдам бермас эди. Улар Дженнининг отасини ишонтира олишмади, улар ғамгин ҳолда ва ҳавслари пир бўлиб кетаётган қариянинг ортидан қараб туришар эдилар. Сукут сақлаб, Том ва Дженни қасрга қайтишди. Уларнинг юраклари қон бўлди. Улар ўз жойларига жимгина ўтириб бошқаларнинг келишини кутишар эдилар. Бошқа болалар нималарнигина бошидан кечиришмади! Уларнинг кўпчилиги қасрга янги одамларни олиб келишди. Қанча ҳикоялар ва ажабланишлар бўлди! Подшоҳнинг ўғли болалар билан биргаликда қувонар эди. Кейин у Том ва Дженнининг маъюслигига эътибор берди. У уларнинг ёнига ўтириб уларни қучоқлаб юпатди: –Мен сизларнинг умидсизликларингизни тушуна оламан. Одамлар менинг сўзларимга ишонмасликлари тез – тез бўлиб туради! Улар бошқа йўлни танлашганда – мен ҳам оғриқларга дуч келаман. Аммо сизлар таслим бўлмасликларингиз керак! Менда яна бир режа бор ва уни бажарилишига сизлар менга ёрдам беришларингиз керак! Болаларни кўзларида ишонч пайдо бўлди. Албатта улар ёрдам бериш истаги билан ёнар эдилар. Лекин улар нима қилолар эдилар? – Ҳаммангиз эшитинглар! – деди шунда подшоҳ ўғли. –Мен Дженнининг отаси ва қароқчилар тўдаси ҳақида бир ўлкан режани ўйлаб қўйдим! Аммо ҳамма нарсани батафсил тайёрлаш керак. Ким менга ёрдам беради? Ҳамма завқ билан тайёрлиги ҳақида айтишди. –Аммо бу осон бўлмайди! – деб огоҳлантирди у, бироқ ҳамма болалар подшоҳ ўғлининг режасида қатнашишни исташди. Ўн биринчи саргузашт. Фақатгина ўз кучлари билан эмас. “Қандай ажойиб! Мана дўстлик! Ҳатто қийинчилиикларга қарамай, улар ҳаммаси қатнашишни исташди! Дўстларга эга бўлиш – бу қандайдир ажойиб нарса!” – боланинг юраги илиқланди. Нима учун улар ўзларини хавф остига қўйишни хохлашди? Балки улар қароқчилар қанчалик ёвуз эканликларини тасаввур ҳам қилишмайди! Умуман подшоҳ ўғли ўзи нима қилаётгани аниқ эдими? Том қароқчилар ҳақида ўйлаганида уни қўрқув босар эди. Лекин у унинг тангриси чексиз қудратга эга эканлигини эслади. У ўзи улар билан бирга бормасачи? Қароқчилар тўдаси олдида Том ва унинг дўстлати фақатгина бир ночор кимсалар эдилар. Улар оддийгина умидсизликка дуч келган бўлар эдилар. Том кўзларини кўтарди. –Ҳа, – деди унга подшоҳ ўғли. – Ҳозир иш жиддийлашмоқда! Сизлар яна анча нарсани ўрганишларинг керак бўлади. Хўп, ниҳоят, энди, бошланади! Том қўлларининг юқори қисмидаги мушаклари яна ҳам кучлироқ бўлганини сезди. Ўҳў! Унда яна нималарнидир қилиш керак эди! Том ўзини яна жанговор машғулотда кўрди. Шу кеча у қаттиқ ҳаяжонланганидан уйқуси келмади. Бироқ, доимгидек, у ўйлаганидан кўра ҳаммаси бошқача кетди, чунки эртаси эрталаб подшоҳ ўғли эълон қилиб деди: –Дўстлар, бизларга янги хоналар керак бўлади. Шунинг учун сизлар қурилишда ёрдам беришларингиз зарур. Бирларингиз деворлар тагига пойдевор учун чуқурликлар қазийсизлар, бошқаларингиз эса тош олиб келасизлар, учинчилар қурилиш қоришмасини аралаштирасизлар, девор қурасизлар ва ҳакозо. Биринчи гуруҳни Бен, иккинчини Роберд бошқарадилар, учинчини эса... Албатта, у, Том гуруҳ бошқарувини ўз зиммасига олиши керак. Унинг қобилиятлари ҳисобга олганда юрагида шу ҳис пайдо бўлди! Бироқ подшоҳ ўғли бошқарувчилар орасида унинг исмини тилга олмади, аммо уни Робертнинг гуруҳига юборди. Робертнинг гуруҳи тошлар тайёрлаши керак эди. Роберт озғин бола эди. У жим юрадиган, хатто уялчан болалардан бири эди. Том уни ҳеч қачон баланд оҳангда гапирганини эшитмаган. У бошлиқ бўлармишми? Бу ҳато бўлса керак! Том ўз хўжайинини тўғирламоқчи бўлди, бироқ у Томга эътибор бермай гуруҳдагиларнинг ҳар бирига топшириқлар бера бошлади. У охирида, қўшимча қилди: –Болалар, сизлар ўз гуруҳларингиз ичида ҳамжиҳатликда бўлишларингиз муҳимдир. Акс ҳолда, ҳеч нарса чиқмайди! Шундай қилиб, омад тилайман! Ва шу сўзлар билан у залдан чиқди. Омад тилайман! Наҳотки, у ҳазиллашмаяпти. Шунақа гуруҳда! Шунақа ишда - я! Тошли карьерлари иссиқ ва қуриқ бўлиб бу ерда катта тошлар блоклари ётар эди. Уларни кичик қурилиш тошларига айлантириш керак эди. Том дарҳол энг катта болғани олди. У нималарга қодир эканлигини ҳамма кўриши керак. Бу ерда ҳаммаси зарба кучига боғлиқ. Қандай аҳмоқона иш! У бор кучи билан палаҳсага зарб берди. Вой!!! Палаҳса бўлакланди ва бир кичик бўлакча унинг нақ пешонасига бориб тегди. Оғриқдан Том хушидан кетай деди. Пешонасидаги ярадан фонтан каби қон оқмоқда эди. Аксга олиб унинг ёнига Роберт яқинлашиб келди. Ундан бу жарохатни яшириб бўлмас эди. Қандай уят! Энг яхшиси у кўзини юмади... Роберт ҳеч бир сўз айтмай унинг пешонасига катта яхлатадиган ёпиштиргичли малҳам матони қўйди. Яранинг оғриғи бирданига сусайди. Шундан сўнг Роберт хотиржамлик билан жиддий тусда унга кичик урушлар билан болға ёрдамида палаҳсани керакли катталикларга қандай бўлаклашни кўрсатди. Роберт қаердан бу ҳақда яхши билади? Унинг учун бу жуда осондек кўринарди. Кейин Том унинг изидан шуни такрорлашга уриниб кўрди, лекин натижага тезда эришиб бўлмади. Том болғалагани сари, у кўпроқ ғазабланар эди. Бирида секин урса паҳсада фақат чуқурлик пайдо бўлди. Яна бир урганида – катта зарба билан, унда кераксиз жойдан палаҳса парчаланди. Унга қўшимча бўлиб қаттиқ шовқиндан унинг қулоқлари ичида бир нарса ғувиллар эди! Йўнилмаган тошдан қўллари бутунлай шилиниб кетди. Нима учун у айнан шундай қилиб тошларни парчалаши керак? Бунинг ҳаммаси фақат Роберт шуни ҳохлаган учунми. Йўқ у бунга чидашни ҳохламас эди! Том асбобини ташлади, қўлларини чўнтагига солиб шошмасдан палаҳса ёнига, дам олиш ёки сайр қилишга чиққандек, йўл олди. Лекин, ҳақиқатда у бу ердан қочиб қаердандир бошқа, ўзига мос келадиган ишни изламоқчи бўлди. Албатта, унинг учун яхшироқ иш бўлса керак. Ана-а! Айнан шу пайтда палаҳсани айланиб ўтаётганда ким биландир тўқнашди. У унинг хўжайини эди. – Том, нима бўлди? Мен ҳозир сизларнинг ишларингизни кўрмоқчи эдим! У боланинг қўлидан ушлаб, яқинда ётган хода ёнига бориб иккаласи ҳам ўтиришди. Биринчи дақиқада Том жуда ҳам уялди қилмишидан, чунки хўжайини уни айнан қочаётганида кўриб қолди. Аммо хўжайини унга умуман таъна билан қарамай, аксинча уни тушунгандек қарагани учун Том унга ҳаммасини гапириб бера олди: уни бошлиқ қилиб тайинламаганлари учун, Робертнинг қобилиятига нисбатан ўзининг шубхалари ва иши учун ғазаблангани ҳақида. Ва оҳирида у қўшимча қилди: –Илтимос, айтчи, бунинг ҳаммаси нима учун керак? Бизлар қароқчилар тўдаси устидан ғалаба қозонмоқчимиз – ку! – Айнан шунинг учун, Том. Подшоҳнинг ўғли умуман ранжиган кўринмас эди, у дўстона кулимсирар де ди: – Яқиндагина сен менга ишонишинг ҳақида гапирганинг ёдингдами? Том бошини чайқади. Бунда у ҳалигача қатъий эди. –Шундай қилиб, илтимос, ҳар доимгидек менга ишон. Мен сенга бу гуруҳни ва шу ишни кўрсатганимда мен ҳато қилмадим. Энди Том ўзидан нафратланганининг сабаби бор эди, чунки унинг учун хўжайини қандайдир ажойиб нарсани тайёрлаган бир пайтда, у ўзини ундан ақллироқ деб ҳисоблади, хўжайинида ҳар бир инсон учун ўз режаси бор эди: – О, мен афсусдаман! Эммануил, мени кечир! Подшоҳ ўғли рози бўлиб бош чайқаганидан сўнг, Том чин юракдан айтди: –Сен учун мен ҳамма нарса қиламан! У буни илгари ҳам айтган эди-ку? Ҳа, илгари, ўшанда. Нима учун у буни яна унутди? Бунга қарамай унинг хўжайини хурсанд бўлиб деди: –Том, раҳмат. Сен ҳозир буни исботлай оласан. Менга тўлиқ ишонган, менинг учун ҳамма нарсани қиладиган ва ҳатто улар устидан қўйилган бошқарувчиларга бўйсуна оладиган аскарлар керак. Бунга ҳам ўрганиш керак. Энди эса, дўстим, ишни бошла! Подшоҳ ўғли Томни гуруҳ ёнига олиб бормоқчи бўлди, аммо бу кўпроқ Том уни етаклаб бораётгандек кўринар эди. Том у учун ишни давом эттиришни ҳохлаганини кўрсатмоқчи бўлди. Ҳатто бу иш оғир бўлса ҳам ва унда қавариқлар пайдо бўлган бўлса ҳам у кўп нарсани бажариб тошларни аъло кесишни ҳохлар эди. Энди бу иш унчалик қийин бўлиб кўринмади. Роберт ёнидан ўтаётганида Томни маъқуллаб бошини чайқади. Ундан завқланиб, Том янада яхшироқ ишлай бошлади. У бошқа болаларни тушуна олмас эди. Ҳар соатда улар бир неча дақиқа дам олиб, сояда ўтириб қўшиқ айтишди. Балки бу ерда бунинг жойи эмасдир, чунки иш шунчалик кўп эди! Ишнинг кўплигидан ҳар гал овқатдан сўнг улар ишга хурсандчилик билан киришганларини у сезмас эди. Болғанинг қаттиқ урилиши натижасида шовқиндан у уларнинг қўшиқ айтганларини эшитмас эди ва шу туфайли уларга эътибор беришга ҳам вақти йўқ эди. – Ниҳоят кеч бўлди. Том бошқа бир сония ҳам ишлай олмас эди. У бутунлай ҳолсизланди. Агар Роберт уни ушлаб юрмаганида, у қасрга етолмас эди. Хонасига кирганда, Том бирданига тўшагига йиқилди. Овқатланишга боришга ҳам ҳолсиз эди... Тўсатдан кимдир унинг ёнига келиб ўтирди. У Дженни эди. Улар кун бўйи бир – бирини кўришмади, чунки Дженнини бошқа гуруҳга юборган эдилар. Дженни ёввойи ўтларни юлиб гуллар экди. Дженни ҳам у каби чарчаган эмасми? Ҳа, ўрганмаган иш уни ҳам чарчатди. Айниқса у кўп эгилиб ишлаган. Лекин ҳозир, овқатдан кейин, у тўлиқ дам олганга ўхшаб кўринарди. Бироқ, Том отаси олдига бориши кераклигини Дженни айтди. Ҳозир? У шундай ҳолсизланган, чанг ва тер хидига сингган холда – я! –Албатта, – деди Дженни, – у сени кутмоқда! Том бирданига сакраб турди, чунки шоҳни куттириш яхши эмас. Йўл бўйи Томда бир фикр пайдо бўлди: – У пешонамга ёпиштирилган малҳамли матони кўрармикан? –Бироқ у подшоҳнинг хонасига кирганда уни кутилмаган яхшилик кутмоқда эди: подшоҳ чиройли безалган стол ёнида ўтирар эди ва Томни қаршисига ўтиришни таклиф қилди. Энди у ўриндиқнинг юмшоқ суянғичига ёнбошласа бўлади, чунки ўтириш учун у жуда ҳам чарчаган. Том олдида фақат эпчиллик билан ҳохлаганини олиб ейиш вазифаси турар эди. Э – э – э, қандай мазали таомлар! У дарҳол қўлини ширин мевали шарбатга чўзди – чунки у жуда ҳам чанқаган эди. Ўшанда у қўлининг кирини кўриб қолди. Уф! У тезгина қўлини тортиб олиб стол тагига яширди. Аммо отаси уни кўриб қолди. Кулимсираб, у столни айланиб ўтиб Том ёнида ўтирди ва уни қўлларини ушлаб, деди: –Сен менинг ёнимга ифлос бўлиб келишинг ҳам мумкин. Мен сени барибир севаман! Ахир сен мен учун ишлаб чарчадинг – ку. Рухсат етгин мен қўлларингни ювай? Менинг учун буни қилиш қийин эмас! Том инкор этмоқчи бўлди. Буюк подшоҳ, унинг отаси унга хизмат қилишига йўл қўйа олмас эди. Бироқ подшоҳ аллақачон лаганда сув ва оппоқ сочиқ билан унинг ёнига келди. –Том, илтимос, мен учун! Мен хурсандчилик билан буни қиламан. Мана бунга қўлларингни ботир ва сен ўзингни яхши сезасан! Яна бир бор – мен учун! Бунга қарши туриб бўлмас эди. Том таслим бўлиб қўлларини ювди. Қандай мазза бўлди!... Вой – вой, сув қанчалик ифлос бўлди. Қандай қилиб у подшоҳнинг ёнига келаётиб қўлларини ювишни унутди? Аслида у қўлларини ювиши керак эди. У тезгина қўлларини артди. Энди эса бола катта иштаҳа билан бу байрам таомларидан татиб кўрса бўлади. Шу орада отаси коса билан чиқиб кетди. У қайтганидан сўнг, Том ёнига тиз чўкиб ўтирди ва унинг оёқ кийими боғичларини ечди. – Том қўлай ўтириб ол. Сен уялмасдан оёқ кийимингни ечсанг бўлади. Ва у астагина боланинг оёғидаги чанг оёқ кийимини ечди. Подшоҳ буни қилганидан Том таъсирланди! Қанчалик у Томни севади! Бу таомлардан ҳам яхшироқ эди, оёқлари учун тоза ҳаво ва қўллари учун сувдан ҳам зўрроқ бўлди. Бир неча пайт улар иккаласи ҳам гапиришмади. Том таомлардан татиб кўрганда, подшоҳ унга қараб турарди. Хонада соф ҳаво ва хотиржамлик эди. Том ўзининг иши ҳақида гапириб берди. У Роберт билан, ўзи ва бошқалар билан қийинчиликлари ҳақида яширмай сўзлаб берди. Нима учун у шундай чарчади? Балки у ҳаммадан кўпроқ ишлагандир. Шунда отаси уни хона бурчагидан ажиб бир дераза ёнига боришини сўради. Деразада унинг олдида ажойиб жонли манзара пайдо. Бола четдан бугун қилган ишларини кўрди. Олдин у ўз иш жойини, кейин эса ишини ва у ерда бўлган ҳамма воқеани кўрди. Лекин ғалати, ишлаётганлар вақти–вақти билан ўзгараётган, улар турли рангларга бўялган эдилар. Масалан, у болға билан биринчи тошли палаҳсага урганида жуда қорамтир рангда эди. Робертнинг маслаҳатидан сўнг у бироз ёруғроқ бўлди. Подшоҳ ўғли билан учрашганидан кейин у қизил ранг билан ёна бошлади. Бошқалар олдинига сариқ бўлган бўлсалар, кейин подшоҳ ўғлининг ташрифи туфайли алвон рангга бўялиб тезроқ ишлай бошлашди. Бироз пайт ўтгач қизил ранг оз – оз сусая бошлади. Бироқ ҳар гал, қўшиқ айтиш учун улар сояга йиғилишганларида, Том, бу вақтгача сезмаган, чашмани кўриб қолди. Ҳамма ундан ичгандан сўнг яна алангали қизил рангга бўялар эди. Фақат у, Том, кўпроқ оқариб, кул ранг тусига кирарди. –Болакай, кўрдингми, сен фақат ўз кучингга суяниб ишладинг. Шунинг учун, бундан кейин доимо менинг кучимни ҳам қўшишга харакат қил! Том тушунди. Эртага у ҳам ўша чашмадан ичишни бошлашга қарор қилди. Ҳақиқатдан, ҳаммаси осонроқ кета бошлади. Эрта тонгда Том отаси ёнига куч олиш учун кела бошлади. У Томни қучоқлаганида, унга катта қувонч ва ишга иштиёқ пайдо бўлди ва ҳар қандай ишда у шуни ҳис этар эди. Ҳар гал, у ҳамма билан бирга подшоҳнинг қўшиқларини айтганда, ўзини яна софланган сув ичгандек, қандайдир куч ва қувончга тўлганини сезарди. Бу кеча у ўзи мустақил уйга қайта олди, кечки овқатни бошқалар билан бирга қабул қилиб Дженни билан анча вақт суҳбатлашиб ўтирди. У ўтган кеча отаси билан бирга бошидан кечирганларини сўзлаб берди. –Фараз қил – чи, подшоҳ ўзи менинг ифлос оёқ кийимларимни ечди! Ўз қўллари билан! Дженни ҳам жуда таъсирланди. Кейин у бироз ўйландида ва деди: –Том, қўлоқ сол, менда бир фикр бор! Агар подшоҳ ифлос оёқ кийимларга қўл урган бўлса, унда биз ҳам шуни қилоламиз. Юр бугун кечга яширин ҳолда биродарларимизнинг оёқ кийимларини тозалаймиз. Кутилмаган янгилик бўлади! Эртага якшанба – ку ва албатта, уларнинг кўпчилиги буни биз қилганимиз ҳақида ўйлашмайди ҳам! –Улар қанчалик қувонишади эрталаб! Уҳ, ҳа, мен ҳам сен билан! – деб жонланди Том ва дархол хонасининг эшиги олдида турган бор оёқ кийимларни йиға бошлади. У ҳаётда ҳеч қачон ҳатто ўзининг оёқ кийимини тозаламаган, бошқаларнинг оёқ кийими ҳақида айтмасак ҳам бўлади, – бугун унга бу катта қувонч келтирди! У оёқ кийимларни крем билан суртиб, улар ялтирагунича шётка билан тозалади. Эртаси эрталаб болалар кутилмаган янгиликни кўришиб қувонганларидан сакрай бошлашди. Подшоҳ ўғли эса биринчи бўлиб шундай деди: –Бугун бизда ўзгача кун ва бу сизлардан баъзиларингиз туфайлидир. Бу билан улар янада кўпроқ менга ўхшашди. Дженни ва Том ҳеч кимга сездирмасдан бир – бирига кўз қисишдида, қалблари шодликка тўлди. Шундан кейин подшоҳ ўғли гапира бошлади. У болаларни ишлари учун мақтади. Бугун улар дам олишлари, ўйнашлари ва ухлашлари мумкин эди. Бироқ, қароқчилар тўдаси учун ҳам бирор нарса қилмоқчи бўлганлар бу ерда қолиши керак. Деярли уларнинг ҳаммаси қолишиб ҳаяжонланиб кейинги тушунтиришларни кутишар эдилар. Ва ниҳоят, подшоҳўғли улар йиғилишиб турган залнинг олдинги деворидаги пардани четга сурди. У ерда, Том подшоҳникида кўрганидек, жонли манзара пайдо бўлди. Уни ажойиб деб айтиб бўлмайди! Одамларнинг ўрмондаги яшаш овули, эски кулбалар, ифлос ва қоронғи ғорлар. У ердаги одамлар шавқатсиз, кийимлари йиртиқ – сиртиқ, қўполлик билан куч ишлатишга ўрганиб қолган эди. Том дарҳол тушунди: бу унинг қароқчилар тўдаси эди. Аммо, ғалати, йўқ, даҳшатли: овул турган ер қип – қизил қон эди, ҳатто тўлиқ тўқ қизил рангда эди. Бу овул устини қандайдир қалин булутлар қатлами қоплаган. Балки бу тутунли қора булутдир? У ерга биронта ҳам қуёш нури ўтолмас эди, хамма нарса қоронғи ва дахшатли. Болалар титраб кетишди. Бу кўриниш ҳалокатга, ноумидсизликка тортадиган гирдоб каби эди. Улар ёпишиб қолгандек қоронғиликдан кўзларини ололмай қолишди. Даҳшат уларни худди муз каби қамрамоқда эди. Тўсатдан шер бўкиришига ўхшаган қийқириқ овозини эшитишди. Ҳамма хўжайинига қаради. У улар олдида ярақлаб ёруғ бўлиб турган эди ва ўнг қўлидаги узун ҳасса билан ерга уриб баланд овозда айтарди: – Қўрқманглар! Менинг ёруғлигим дунёнинг бу қоронғилигидан кучлироқ! Болалар ҳадиксараган эдилар ва қўрқишганидан оёқлари титрарди, бироқ улар ўғилга тегишли эканликларини билиб ундан фахрланишди! Шунинг учун улар қичқириб шундай дейишар эдилар: –Ҳа, сен буюк ғалабадор! Ўз шоҳлигингга эгалик қил, биз эса сенинг ортингдан борамиз. Тўсатдан уларнинг сўзлари қўшиққа айланди ва улар уни завқланиб қайта – қайта куйлашди. Подшоҳ ўғли кулимсираб ғалабадорлик билан суратга ишора қилди. Унда дархол бир нарса харакатлана бошлади! Болалар қўшиқ куйлашганлари сари булутлар кўпроқ тарқалар ва энди битта қуёш нури ўша қора қатламни ёриб ўтди. Пастдаги одамлар ҳайрон бўлишиб юқорига қарашиб кўзларини артишар эдилар. –Яна давом этаверинглар! Бу курашнинг бошланиши! – деб шодланар эди подшоҳ ўғли, ҳамма болалар эса то чарчаб қолгунларича қўшиқлар куйлашди. Шунда улар булутнинг орасидан деярли катта тешик пайдо бўлганини сезишди. Келаси якшанбада улар буни давом эттиришни исташди, ҳозир эса улар оч қолган ва дам олиши керак эди . Шу кеча Том ҳайронликда уйқуга ётди. У бундай бўлишини тасаввур ҳам қилмаган. Улар қароқчилар билан бутунлай ўзгача тарзда жанг қилишди... Эртаси куни Томнинг гуруҳи тошларни қурилиш майдонига келтиришлари керак эди. Бу хурсандчилик келтирди, чунки улар тошларни ташишмади, у ерда кичик аравачаларни харакатлантириш учун темир йўлни ишлатишди. Албатта, бу аравачаларни тўлдириш керак. Кейин ёш жангчи аравани итариши керак ва у ўз оғирлиги остида ўзи қурилиш майдонига юрганда унинг устига чиқиб олиб пастга силжиса бўлар эди. Қанчалик қизиқарли бўлди! Ҳар бир ўспирин пастга аравачаларда тез– тез думалаб тушишни истарди. Том хўжайини учун кўп иш қилишни истаб шунчалик қизиқиб ишга киришди–ки, ҳатто у бошқаларга қараганда кўпроқ аравачаларда учди. Бошқалар у ҳақда пичирлашиб норози бўлиб қараганларини ҳам умуман сезмасди. Шунда унинг аравачаси тўсатдан тўхтаб қолди. Том ундан тушиб уни кўздан кечира бошлади. Ҳеч қаери бузилмаган. Нима қилишни билмай у орқага, гуруҳи ёнига югурди. Унинг гуруҳидаги бир неча ўспирин бу нуқсонни сезиб ичиқоралик билан унинг изидан жилмайди. Том Робертдан ёрдам сўради, аммо у тўсатдан гуруҳ йиғилишини эълон қилиб қолди. Улар йиғилганларидан сўнг, уларнинг орасида ҳамма нарса жойидами деб сўради ва улар ўйлаб кўришни таклиф қилди. Шундан кейин бир неча шахс қизариб кетиб секингина Томга ҳасад қилганликлари ва унинг аравачаси синганига хурсанд бўлганликларини бўйнига олишди. Улар Томдан кечирим сўрашди. Том ҳам афсусдалигини, ҳаммадан кўпроқ ўзиб кетишни ўйлаганини айтиб, кечирим сўради. У қўлини ярашиш учун чўзганида гумбурлаш эштилди. Бу унинг ҳаракатга келиб, шовқин билан думалаб кетаётган аравачаси эди. Ҳамма болалар унинг изидан югуриб, чапак чалишди. Улар бир бирига ёрдам бериб, ҳикоялар айтишиб, кўп ҳазил қилишди. Ана шундай қилиб ишлари жуда юришди! Шу билан биргаликда Робертнинг доимо олдиндан нима қилишни билиши Томни ажаблантирди. Том унга кўнглидаги гапни айтганда, у кулиб юбордида деди: –Сабаби сен ўйлагингдан ҳам оддийроқ. Сен биласанку мен доимо чиғаноқни олиб юраман. У орқали мен доимо хўжайинимиз билан алоқада бўламан ва керакли жавоб оламан. Унинг чиғаноғи? У ҳақида Том умуман унутибди! Уни ишда ҳам, дам олишда ҳам ва ҳатто кечалари уйқуси келмаганда ҳам ишлатса яхши ку. Албатта, агар улар кун бўйи бир бирлари билан гаплаша олганда отаси хурсанд бўлар эди. У бугун кечда уни излаб топишга ва уни дарҳол эрталабдан бошлаб ишлатишни истар эди. Ўн иккинчи саргузашт: Ўз устида ишлаш Отасига хайрли тун тилагач, Том чиғаноқ ҳақида сўрамоқчи эди, аммо унутди. Бироқ, кейинги кун у унга туртиниб кетишига сал қолди. У унинг ётоғини олдида ётар эди. У буни кўтардида чўнтагига солиб қўйди. У бугун отасини қайта-қайта ўзининг қўнғироғи билан ҳайрон қолдиради. Аммо айнан шу куни иш шунчалик қизғин ва босим усида эдики, Том ўзининг чиғаноғи ҳақида бутунлай унутди. Унда бирор марта булоқ олдида дам олишига имкон бўлмади. У буни, фақатгина кечқурун уйга қайтаётганда пайқади чоғи. Афсуски, кундан кунга ҳамма нарса бир хил такрорланарди. Уни ошиб бораётган жисмоний чарчоқ кучидан толдирарди. Том ўзининг жуда секин ишлаётган ва доим унинг йўлида асбоблар ва тошларни қолдириб кетадиган ҳамрохларига ғазабланар эди. Том учинчи марта буларга туртиниб кетганда, унинг сабр косаси тўлди. У унга нарсаларини дарҳол олиб қўйиши учун бақирди. Карл исмли дўсти камтарона, Томнинг кўзи борлигини ва оёқларининг остига қарашини айтди. Шунда Том унинг кимдир елкаларидан тутиб четга олмагунича унга барча норозичиликларини тўкиб сочди. Бу Роберт эди, у ҳозироқ, ҳеч қандай ишларга қарамасдан гаплашиб олмоқчи эди. Улар сояга ўтиришди. Роберт нима содир бўлганини сўрамади, чунки Том шунчалик жаҳлдор эдики, унинг кун бўйи Карлга бўлган жаҳлини шу ондаёқ айтиб берди. У Томга бутунлай гапиришга ижозат бериб, кейин сўради: –Нима деб ўйлайсан агар ҳар биримиз шу тарзда ҳар қандай нарсага ўз эътирозларимизни айтсак, нима содир бўлади? Шунда Том қўрқиб кетди. У қароқчи бўлган пайтидан бошлаб жудаям яхши биларди бундай вазиятларда кейинги қадам нима эканлигини: янги ғазаб, жаҳл, қўл кўтаришлар ... Кейин нима бўлишини у ҳаттоки ўйлагиси ҳам келмасди. Аммо Карлнинг сабрли эканлиги туфайли иш бу даражагача етиб бормади! Том уялди: Робертдан, Карлдан, бошқалардан, ўзидан ва ... кўриб турган ўзининг хўжайинидан. Энди нима қилиш керак? Бундай бесўнақай касбдош билан ишни давом эттиришнинг иложи йўқ эди. Балки шоҳдан Карлни бошқа жойга олиб ўтишни сўраш керакми? Шундай фикр келиши биланоқ Роберт уни чалғитди: – Том нима деб ўйлайсан, муаммо нимада? Том жавоб бергиси келди: “Албатта, Карлдада! У шунчалик секин ва бетайин!” Аммо шу пайтда Робертни чақиришди, у бошқа жойда керак бўлиб қолди, шунинг учун у деди: – Бу ерда яна бироз бўлгин ва ўйлаб кўр! Кейинроқ яна келаман! Том қайсарлик билан қўлларини чўнтагига солди. Ўйлашга ҳеч нарса йўқ эди! Эҳ, а! Унинг чўнтагида чиғаноқ бор эдику. У бутунлай бу ҳақида унутибди. Йўқ, айни пайтда бу унга ҳеч ҳам керак эмас! Ҳақиқатдан ҳам керак эмасми? Бирданига Том қутичани синдириб шоҳдан яширинган вақтини эслади. Уни шоҳ қўлларида кўтариб уйга олиб борганда шоҳ нима деган эди? “Айбингни яширишинг мен учун ҳам, сен учун ҳам энг ёмон нарса... Ҳаттоки сен бирор нарсани нотўғри қилган тақдирингда ҳам, энг яхшиси тезгина менинг олдимга келиш, чунки мен ҳамма нарсани яна тиклайман ва буни қувонч билан бажараман”. Айбни?! У нимани нотўғри қилди экан? У ўзининг норозичилигини айтиш керак эдику, бўлмаса Карл бундай тартибсиз ишлашда давом этар эди. “Энг яхшиси менинг олдимга дарҳол келгин!”, деган сўзлар унинг дилида яна бир бор жаранглади. Ҳа тўғри! Балки бу ёрдам берар! У чиғаноқни олиб, “ота” демоқчи бўлди, аммо бундай қилиш онсон эмас эди. Том тўхтаб ўйлаб қолди: “Балки ўзимнинг фикрларимни тартибга солишим керакдир?” Ҳа, шоҳга ўзининг ёмон кайфиятини кўрсатмаслиги учун ўзини тутиб олиши керак эди. У биргина фикрдан Том ўзини яхши хис қилди. Унинг қалби танчланди, ғазаб сўнди ва секинлик билан у Карлга нотўғри иш қилганини аниқ кўра олди. Балки ҳақиқатдан ҳам Карл ўзининг секинлиги ва эҳтиётсизлиги билан ҳеч нима қила олмас? Балки Том унга тезроқ ва тартибли ишлаши учун бирор нарса қилиб ёрдам бериши мумкин эди? Ҳа албатта, агар керак бўлса у Карлдан ва бошқалардан кечирим сўрайди. Ахир Карл ҳам шоҳнинг ўғли ку. Оҳ, аслида Том шоҳ ўғлини хафа қилди! Демак, у отадан ҳам, яъни шоҳдан кечирим сўраши керак! У дарҳол буни амалга оширди, чиғаноққа ўзининг илтимосини айтди. Сўнг Том жим бўлиб эшитди. Жавоб келди: “Яхши, менинг ўғлим! Сен ўз айбингни тан олиб тўғри иш қилдинг. Энди мен Карл билан муносабатингни тиклашингга ёрдам бераман!” Бундан кейин бир ғалати нарса содир бўлди! Томнинг юрагида ғайритабиий сокинлик, шунчалик кўп тинчлик ва хотиржамлик бўлдики, у фақатгина бундан роҳатланарди ва у биргина “ота” сўзни айта оларди. Унинг тавба қилгани етарли эди. Ҳамма нарса яна тартибга тушди, йўқ, ҳаттоки ундан ҳам яхшироқ тусга кирди: Карл унга аввалгидан ҳам кўпроқ ёқар эди. У Карл билан янада яқинроқ бўлиб, дўст бўлишни истади. Бу ҳақида Карлга айтишнинг ҳам кераги йўқ эди, бу унинг ишларидан кўриниб турарди. Том ундан кечирим сўрагандан кейин, у дўстига дарҳол оғир тошларни бирга кўтаришга киришди. Иккаласи ҳам биргаликда меҳнат қилиш нақадар яхши эканлигини ўзларича англаб етишди. Буларни кузатиб юрган Роберт эса, фақатгина кечга томон унинг ёнига келди. Улар бирга уйга шошилаётганларида, Том унга бир неча саволлар берди: –Роберт қандай қилиб сен ҳаммамизга шунчалик сабр қилишнинг уддасидан чиқяпсан? Сен қандай қилиб биз билан шунчалик яхши муносабат қила оласан? Нима учун мен бундай қилолмайман? –Мен буларни ўз кучим билан қилатёганим йўқ. Биласан ку, мен кун бўйи шоҳ билан алоқани узмасликка ҳаракат қиламан ва у менга доимо ёрдам беради. Мен унинг дўстона муносабатини, унинг сабрини ва унинг борлигини бошқаларга бера оламан. –Аммо қандай қилиб буларни қиласан? – деб Том бас қилмади ва кун бўйи ўзи билан олиб юрадиган, аммо доим у ҳақида унитадиган чиғаноғидан хафалигини айтди. Роберт кулиб, у бир ўзи буни қилолмаслигини айтди. Бу ерда ҳам у ёрдамга муҳтож эди. Гап шундаки, уларда ҳар қандай баҳоналар орқали отадан узоқлаштиришни истаган душман бор. У шоҳ фарзандларини ота билан учрашмасликларини ва у орқали унга ўхшаш бўлиб боришларини истамайди. Уларнинг ўзи эса ожиз эдилар, токи унинг барча ҳийлаларини билиб олиб, унга қарши тура олиш учун. Том бошини силкитди. Бу ҳақиқат эди! Роберт тўхтади ва Томнинг елкасига қўлини қўйиб ҳайқирди: –Ота, сен билан бирга бўлиш қандай яхши. Илтимос Томга буларни янада яхшироқ ўрганишга ёрдам бер. Раҳмат сенга ота. Бу ажойиб эди! Бу ҳақиқатдан ҳам ёрдам берди! Шу пайтдан бошлаб Томга кун бўйи, қаерда бўлмасин шоҳ билан аълоқани ушлаб туриш ҳамма нарсадан ҳам муҳим эди. У ҳаттоки чиғаноғини камари билан маҳкамлаб қўйди. Шу тарзда у иш вақтида ҳам отасига гапирарди ва эшита олади. Том ҳаттоки бир мунча иборалар ҳам отасини қувонтирганини сезарди, ҳаттоки болалар тили билан айтилган сўзлар ҳам отани қувонтирарди. Том шоҳ ҳар сафар нима деб жавоб берганини тушунмаса ҳам, унга гаплашишнинг ўзи ҳам хўрсандчилик келтирадиган совға эканлигини англарди. Бундай қувончни эса Том шахсий қалбида кўпинча сезарди. Кейинги якшанбада, болалар ўзларининг қўшиқлари орқали қалин ва қора булутларни тарқатганда, Том ўйлади: “Менинг қалбимда ҳам худди шундай содир бўлмоқда. Қанчалик мен чиғаноғим орқали ота билан гаплашсам, шунчалик менинг норозичилигим, сабрсизлик ва қалбимдаги ҳамма ортиқча нарсалар ғойиб бўла бошлайди”. Бир марта шоҳнинг ўғли унга қўйидаги гапларни айтганда ҳам худди шундай содир бўлган эди: –Ўғлим Том, сен янада менга ўхшадинг. Бугун мен шу тарзда янада кўпрок ўзгаришингни истайман. Сен бунга розимисан?, – деди. Бу қанақа савол?! Том ҳайратланиб руҳан янада кучлироқ бўлиши учун ҳамма нарсага тайёр эканлигини айтди. –Сен, шунингдек, айрим нарсалардан воз кечишни ва айрим нарсаларга сабр қилишни хоҳлайсанми? Том саволни унчалик тушунмади, аммо унда отасига ва унинг ўғлига нисбатан шунчалик ишонч бор эдики, у дарҳол “Ҳа” деб жавоб берди. Шоҳ давом этиб деди: –Агарда сен менинг иродамга “Ҳа” деб жавоб беришни истасанг, сен ўзингнинг хоҳишларингга кўпинча “йўқ” дейишинг керак. Сен бунга ўрганишинг керак, бу эса сени кучли қилади. Жанг учун кучли ва яроқли қилади! Қизиқ, қароқчиларда кучли бўлиш учун маҳсус тўйимли овқат ейиш керак, бу ерда эса, шоҳ у учун баъзан овқатдан ҳам воз кечиш керак эди? Рўза, бу оқатдан озгина ўзини тийиш, Том кучли бўлиши учун яхши усул бўлиши керак. Бундай жавобга Том ҳайрон бўлиб бошини силкиди. Бу унинг тушунчасидан баланд эди, шунинг учун у бунда иштирок этолмасди. Қандай қилиб овқатдан воз кечиш мумкин, бунинг устига бу ерда ҳеч қаерда йўқ бундай ширин овқатлар турганда? Бунга қарамасдан у шундай қилишга қарор қилди, чунки агар буни бажара олмаса бошқаларга кулги бўлар эдида! Шундай қилиб, Том биродарлари ва опа сингиларининг олдига бориб овози борича, у бугун шоҳ учун ва кучлироқ бўлиш учун овқат емаслигини эълон қилди. Бу жуда қийин кун бўлди. Унинг ошқозони ғурилларди, овқатдан эса одатдагидан кўра ширинроқ ҳид келарди ва ўзига тортарди. Том ўзининг кундалик ишини бундай ҳолатда бажаролмаслигидан қўрқарди. У ўзини заиф ҳис қиларди! Кечга яқин Том ўзини ушлаб туролмади. Аммо у бошқаларнинг олдида шарманда бўлишни истамасди.! Кечқурун у шоҳнинг олдига бориб деди: –Хўш, мен бугун ҳен нарса емадим, энди мен аввалгидан кучлироқ бўлдимми? – Сен ўзингни қандай ҳис қиляпсан? – деб сўради шоҳ. – Яхши, чунки мен бу вазифамни бажара олдимку. Шоҳ индамади, лекин синовли қараш билан Томга қаради. Шунда Том нимадир нотўғри эканини сезди. Лекин нима бўлиши мумкин? Эҳ, ҳа, у қилган нарсаси билан озгина мағрурланди чоғи. Аммо қилган ишининг ўзи кўп эмас эди. Ҳамма гап шунда эдида. Шоҳ имлади. –Том кейинги сафар бундай қилганингда бошқаларга айтмасдан қилишга ҳаракат қил. Бу фақатгина иккаламизга тегишли! Сен ҳақиқатдан бошқаларда яхши таасурот қолдириш учун эмас балки мени хурсанд қилиш учун қилгин! Ҳа, буни у эсидан чиқармайди. Бир икки кундан кейин у яна овқатдан ўзини тийишга қарор қилди, аммо бугунги таомномада унинг энг яхши кўрган овқати бор эди, шунинг учун бу сафар овқатдан воз кечиш у учун ҳаддан ташқари талабдек туюлди. У бу ваъдадан бир марта воз кечиш ҳақида ўйлади, лекин бу яна қайтарилаверди. Кейинги сафар у ошхонага бормади, аммо дарахт остида бир иккита сувли нокдан топиб олди, шунда... ҳудди уларнинг ўзи унинг ошқозонига киргандек бўлди. Кейинги сафар яна ўхшамади, чунки Дженни атайлаб у учун пиширган пирогни олиб келди. Ахир у ўзининг энг яхши дўстини хафа қилолмайди ку. Шундай қилиб у еди. Шунчалик мазали эди, аммо булардан кейин унга қайғули фикрлар келарди. Кўриниб турибдики, рўзани у уддалай олмаяпти. Ғалати аҳволда у отасининг олдига бориб, тан олди: – Мен рўза тута олмаяпман. –Яхши, ниҳоят келдингми, деди у. Азиз Том, мен сенинг ўзингни қийнаётганинг билан рози эмасман. Сен яна қанчалик буни ўз кучинг билан қилишда давом этасан?! Мана, яна шу ҳолат. Овқатдан воз кечишни у ўзининг кучи билан қилолмас эди! Бечора одам! Бу нарса учун у жуда ожиз. Болага буни тан олиш қийин эди. Кейин шоҳ уни секин қучоқлади. –Менинг болагинам, сен ўзинг билан курашишга қарор қилсанг, менинг қудратимдан фойдаланишинг зарур. Мен сенга ёрдам бермоқчиман ва ҳар қандай тўсиқни сенинг йўлларингдан олиб ташлайман! Том ҳалигача тушунмас эди? Том кўзларини отасига тикди ва ўзини шунчалик кичик ҳис қилиш жудаям ёқимли эди. У отасини янада қаттиқ қучоқлади ва ундан ёлворди: – Илтимос менга ёрдам бер. Мен ўзим бунинг уддасидан чиқа олмайман! Ўша пайтдан бошлаб ҳамма нарса яхши кетарди ва Том янада мустаҳкамлашарди ва ўзининг хоҳишларига қарши тура оларди. Шу билан бирга у мағрурланиб кетмаслиги учун ўзини бошқариб турарди. Буларнинг ҳаммасни уддалаш етарлича қийин эди. Ҳар сафар ўзининг кучидан фойдаланмоқчи бўлганида ва таниқли бўлишга ҳаракат қилгатганини сезганида у отасидан ёрдам сўрарди. Баъзан у Робертдан ҳам ёрдам сўрарди. Роберт, Том керагидан ортиғича киришиб кетиб, ҳатто бундай ранглари ҳам оқариб кетганида, уни тўхтатар ва отадан қайси пайтда рўза тутгани яхшироқлигини сўрашини маслаҳат берар эди. Бошқа ўсмирлар ҳам ўзини бошқариш борасида ўсишни исташарди. Бу дегани, улар бир бирларига ёрдам беришга ҳаракат қилишарди. Шу билан бирга улар бирини бошқасидан устун қўйиш, бошқалардан кучли ва таниқли бўлиш истагини бошқаришга ўрганарди. Уларга шоҳнинг улар учун иродаси нималигини билиш муҳимроқ бўлиб борарди. Бу жудаям қийин жанг эди ва улар кўпинча ўзларининг эски хатоларини қайта қайта такрорлашарди. Яхшиямки шоҳ сабрли эди ва ҳар сафар уларга таслим бўлмасликларига далга берарди. Қурилиш ишлари ҳам онсон кетмаётган эди. Бир куни ўсмирлар яна нима учундир жанжаллашиб қолиб, бир-бирларини ёмон сўзлар билан ҳақоратлашди. Кейин улар тушкунликка тушиб шоҳнинг олдига келиб йиғлаб юбордилар. Улар жуда ёш эдилар, айнан шу кунда шоҳ эълон қилган эди: – Вақти келди! Сизлар йўлга отланишларинг мумкин! Ҳеч нарсани тушунмаган болалар жойларида турарди. Уларнинг томоқларига тош тиқилгандек бўлди. Қандай қилиб? Улар айнан ҳозир тайёр эмасликларини тушунишганида кетишлари керакми, умуман улар яқин орада тайёр бўлишармиди? – Мен кучлиман ва мен сизларни юборяпман. Ҳа, улар шоҳни кучлилигини билишарди. Лекин нима учун отаси улар билан бирга бормайди? Шунда унинг олдида ҳамма душманлар қочиб кетарди. –Мен сизлар билан бораман, фақат кўринмасдан. Сизлар менга руҳий кўзлар билан қараб уларни енгасизлар! – деди шоҳ уларнинг фикрларини англаб. Бу ақлга сиғмайдиган нарса! Қандай қилиб улар унга қарай олишарди агар уни ўзини кўришмаса, ахир у кўринмас эди? Шунда у давом этди: “Шу тарзда мен сизларнинг имонингизни тарбияламоқчиман. Мен сизлар билан эканлигимга қаттиқ ишонинглар. Бу сизларнинг ҳимоянгиз бўлади. Менинг кучим ва қуролларим билан курашинглар, шунда ғалаба қозонасизлар. Менинг номим, сизларнинг қиличингиздир, сизларнинг янги исмларингиз, сизларга барча эшикларни очиб беради!” Буларнинг ҳаммаси жудаям сирли равишда жарангларди. Болалар унга заифларча термулишарди. Улар шоҳнинг гапларини унчалик тушунмадилар. Уларга фақатгина бир нарса аён эди: улар боришлари керак эди. Ўн учинчи саргузашт: Сирли топшириқ Шундай қилиб, кечқурун улар йўлга отланишди. Жуда кеч эди. Ҳеч қандай озиқаларсиз, қуролсиз ва йўлни билмасдан. Бир тўда ўсмирлар. Улар душман уларнинг устидан кулганини эшитганда қўрқишб кетишларига сал қолди, аммо ўзларининг қуроллари ёдига тушиб. шоҳга қўшиқ куйлашни бошладилар. Шу тарзда, уларнинг овозлари баландроқ бўла борди, қадамлари илдамроқ, юраклари эса довюракроқ. Ашуладан шунчалик ишончни ҳис қилишдики, гўё улар йўлни билгандек. Ўсмирлар шу тарзда бутун кечани босиб ўтдилар. Эртадлабга яқин улар қалин ўрмонзорга келишди, у ерда улар яшириниб бироз ухлаб олишлари мумкин эди. Шу пайтда Роберт ва бошқа гуруҳ бошқарувчиларини қўриқчиси, атрофни кузатиб юрганида ,улар ўзлари қора ва кўзлари яшил рангдаги нуқсалар лагерга яширинганини кўришди. Улар бошқаларни уйғотишди. –Биз юришда давом этишимиз керак. Биз вақтимизни йўқотмаслигимиз лозим. Душман бизни топди. У бу ҳақида қароқчиларга хабар беради! Ўсмирлар сесканиб ўринларидан сакраб туришди. Ҳа, энди қароқчилар жангга тайёр бўлиб улгурмасидан олдин, биз шошилишимиз керак! Улар энди олдинга юрмоқчи ҳам эдики, Дженни бирдан эътироз билдирди: –Тўхтанглар, биз бирор нарса қилишимиздан олдин шоҳдан сўрашимиз керак эмасми? Том унчалик рози бўлмасдан бошини орқага қилди. Улар айни пайтда вақтларини йўқотмаслиги керак ахир. Аммо, гуруҳ бошлиқлари жавоб беришди: – Раҳмат Дженни. Бу ягона тўғри қарор! Улар хўжайинини ўраб олишгандек думалоқ бўлиб туришди. Ҳа, у кўринмас эди, бунга қарамасдан, улар подшоҳ бу ердалигини билишарди. У ахир ўзи ваъда берди! Шунинг учун улар унга қўшиқ айтишди, бироқ душман эшитиб қолмаслиги учун қўрқиб ёки секин эмас, балки баланд ва хурсандчилик билан. Кейин яна бир қўшиқ. Яна битта! Буни улар вақтларни бекор ўтказишлари керак бўлмаса ҳам қилишди! Кейин бир зум сокинлик чўкди. Бироз вақтдан ўтгач, ўсмирлар бир бирларига бу сокин вақтда нималар содир бўлганини айтиб беришди. Уларнинг баъзилари, уша қора шакллар қўрқиб қочиб кетганини кўришди. Дженнининг бир дугонаси эса, тушида ўсмирлардан бири ердан бир нарса кавлаб қочиб кетганини кўрганлигини айтди. Баъзи болалар унинг эртаги устидан кулмоқчи эдилар, аммо Роберт бунга жиддий қараб, отадан бу айтилганлар тўғрими ёки йўқми деб сўрашларини айтди. Бу тушдан шундай хулоса қилишди: улардан бири қароқчилар лагерига кириб, ерни қазиб, олиб келиши керак бўлган нарсани топиши керак. Кимдир, у ерга Том бўлиши кераклигини айтди. Бошқарувчилар бироз ўйланиб, Томдан буни қилишга тайёрлиги сўрашди. Ҳудди атайлаб қилгандек яна Том! У аввалги, қароқчилар билан анчайин қайғули хотиралари бор жойга бориши керак. У ўзини ёмон ҳис қилди. У ўйланиб қолди. У нима дейиши керак эди? Бу бола ҳудди бола тилида ўзига ўзи гапиргандек, шоҳга чиғаноқ орқали гапирди. Шунда у жуда секин ва таниш овозни эшитди: – Том, буни мен учун қилишни истайсанми? Шунда у тетиклик билан қўрқувини енгиб, баланд овоз билан деди: –Яхши, мен бораман. Болалар енгиллик билан хўрсинишди ва хурсанд бўлиб, Томни ўраб олиб йўлга керак бўлган нарсаларни беришди. Ўзларининг хўжайинидан Томни ҳимоя қилишини ва йўл кўрсатишини сўрашгандан кейин Том йўлга отланди. Кетаётиб, Роберт унинг қулоғига деди: – Сен шоҳ ўғли эканлигингни эсда сақла! Бу сўзлар уни янада қувончли ва ўзига ишончлироқ ҳис қилишига ёрдам берди. Бир вақтдан кейин унга бир даҳшатли манзара дуч келди: бир неча километр узоқликдаги ўрмон ёниб кетган эди. Ҳама нарса қоп қора. Қалин ўрмон ўрнига ёнган тўнкалар турар эди, уйчалар ҳам ёниб, деворлар кул бўлган эди. Том у тарафга бошқа қарай олмади, у ерда бир нечта мурдалар ётарди. Юзлари таниб бўлмас ва куйган, бу даҳшат эди! Наҳотки қароқчилар шунчалик ғазабланган? Бу уйларнинг қолган яшовчилари қани? Том энг ёмонини гумон қиларди. Бечора одамлар! Энди унинг ўзи ҳам хавф остида эди! Ҳар қандай киши уни узоқдан пайқай олади, чунки фақатгина у қора рангда эмас ва ёлғиз у қимирлаётган зот эди. Том ўзини юқотиб қўйганидан тўхтади ва сесканиб атрофга қаради. У қилиши лозим бўлган иш нимада ўзи? Кеч тушмасидан аввал орқага, ўрмонга қайтсинми? Унда болалар яна вақтни юқотишади! – Вақтни йўқотмаслик керак! – деб Том йўлида давом этди. Ҳақиқатдан ҳам у узоқ юролмасди, чунки бу қийноқли чарчоқ уни ерга тортарди. Ҳар бир қадам қийинлашиб борарди, баданининг аъзолари чўяндек оғир туюларди. Унинг юрак уриши қаттиқроқ ураётгани бошида сезарди. Том етиб келди. У бутунлай кучсиз, ёлғиз, ҳимоясиз бўлиб ерга йиқилди... Йўқ, у ёлғиз эмас эди! Ахир унинг хўжайини у билан боришга ваъда қилган эди. – Ота, сен шу ердамисан? – деб шивирлади Том. –Албатта! – деган овоз баланд ва аниқ эшитилди. Том кўзларини қўрқиб кўтарди. Ҳеч ким кўринмас эди. Ҳа, Том энди хўжайини у билан биргалигини биларди. У дарҳол подшоҳдан йўлда давом этиш керакми деб сўради. – Ҳа, лекин менинг ҳимоям остида юргин! Ота нимани назарда тутди экан? Эҳ, ҳа шоҳ ўғли кеча кечқурун ҳимоя ҳақида гапирган эди. Том диққат билан эшитганида эди! У бир икки сўзларни эслади: –Мен сизлар билан эканлигимга қаттиқ ишонинглар. Сизларнинг ҳимоянгиз мана шунда! Мустаҳкам ишониш? Нимадан бошлаш керак? Яхшиси у бу сўзларни эсдан чиқармаслиги учун бир икки марта қайтариб кўради: – Мен сизлар биланман, мен сизлар биланман... Том туриб, йўлида давом этди, ичида доим қайтарарди: “Сен мен билан, сен мен билан, сен мен билан”. Том бир мунча вақт буларни қайтарар экан, у жуда енгил тортди. Том дарҳал йўлни топди, хўжайинидан шу йўл тўғрими йўқлигини сўрагач, давом этди. У катта темир дарвозагача йўл юрди. Дарвоза ёпиқ эди. Бу ерда ҳеч ким йўқ. Ўнг ва чап тарафдан тошли, қора ва ўтиб бўлмайдиган дарвоза кўтарилган эди. – Бу ердан қандай ўтаман энди? – деб, Том хўжайинидан сўради. У яна бир бор шоҳ сўзларини эслашига тўғри келди: “...Сизнинг янги исмингиз сизга барча эшикларни очади”. Бу қандай ном эди? Унинг исми ҳалигача Том эдику! Уни ҳамма шундай деб атарди. Баъзи одамларда фамилия бор, қароқчиларда ҳам шундай. Аммо у энди уларга тегишли эмас. У шоҳга тегишли. Эҳ, ҳа унинг фамилияси шундай эди, энди эса, янги исм! У баланд ва фахрланиб: – Мен шоҳ ўғлиман! - деди. Шу пайт дарвоза ўз ўзидан, ҳудди юз йил очилмагандек қаттиқ ғириллаган ва қўпол товуш билан очилди. Ичкаридан чидаб бўлмайдиган ҳид келди, ўлим ҳиди, бундан у бўғилиб қолишига сал қолди. Узоқдан Том қароқчиларнинг жойини таниди. У ҳеч нарсага қарамасдан у ерга кириши керак. – Менинг олдимда юргин, илтимос! – деди Том чиғаноққа. Ва шу лаҳзада ҳудди хўжайининикидек порлаётган изларни кўрди. Том дарвозадан ўтишга қарор қилди. Яхши, у изларини йўқотмаслиги учун ерга қараб юриши керак эди. Агар Том унинг чап ва ўнг томонларида қўрқитмоқчи ва пўписа қилмоқчи бўлган қотиб турган шахсларни кўрганида эди, у бошқа юролмас эди. Шу орада кеч ҳам кирди. Том дарахт остида тўхтади, қароқчилар ичиб, ўйнаб, чапиллаб олов атрофида ўтиришарди. Баъзилари ўқ ва нишонлар ясаб, бир бирларига бақиришарди, улар булар ёрдамида бечора болаларни йўқ қилишарди. Ҳақиқий қароқчилар руҳи ҳукмронлик сурарди. Том нафрат билан тескари қаради. Бу яхши бўлди, чунки у порлаётган изларни кўрди. Том олов атрофида йиғилиб ўтирганларни кенг айланиб, лагернинг орқа қисмига қараб йўл олди. У аллақачон, узоқдан даҳшатли йиғи ва фарёдларни эшитарди. Том яқин борган сари у ердаги овозларни аниқроқ фарқлай оларди. У дарҳол тушунди: булар ёниб кетган ўрмонда тирик қолганлар эди. Улар заржирбанд бўлиб, ярадор ва оч ҳолда, у яхши билган қоронғи ғорда эдилар. Эҳ, қани энди Том ёрдам бера олса уларга! Аммо бу кичик одам шунча кўплаб асирларга қандай ёрдам бера оларди? Ахир у одамларни занжиридан озод қила олмас, катта тошли юк ва мустаҳкам темирларни олиб ташлай олмас эдику. Аммо бир нарса қила оларди! Ўшанда хўжайини билан отда чиқаётгандагидек: Том хўжайинининг номини баланд ва дадиллик билан айтди. Азоб чекаётганлар шу онда жим бўлишди ва Том ғордан ғорга, темир қафаслардан юриб шивирларди: – Дадил бўлинглар! Яқинда сизларни озод қилишади! Том унга ишонаётганликларини биларди, чунки ғорда енгил тортган овозлар, қувонч, пичирлаш билан секин йиғилар эшитилди. Том ўгрилиб қараганда қандайдир қора нусха турганини кўрди. Том қўрқиб кетди! –Шундай қилиб, қароқчилардан бири уни сезиб қолди! Аммо у Томни итармади, ушлаб ҳам олмади ва бошқаларни чақириш учун шовқин ҳам солмади. Эй бола, бу сенмисан? – деган хириллаган овоз эшитилди. Наҳотки бу товуш унга таниш бўлса? Ҳа бу ўша кекса чол, Дженнининг отаси эди, у олдин шифо топиб, аммо қароқчилар ёнига қайтмоқчи бўлган эди. –Бу ерга кел – у шивирлаб деди ва Томни яқинда турган бир қоронғи уйчага олиб борди. Уйча қоронғи ва ноқулай бўлса ҳам, Том бу чолга ишониш керакми йўқми билмас эди, шундай бўлса ҳам у билан бирга ерга бир бурчакка ўтирди. Эндигина у кун бўйи оёқда бўлганини ҳис қилди. У озгина дам олиши мумкин эди, аммо шу билан бирга ҳушёр бўлиши ҳам керак. – Мен сени анчадан бери кутдим, – деди бу киши. Том ҳайрон бўлиб сўради: – Сен қаердан билардинг...? –Ҳаммасини кейин бафуржа айтиб бераман. Ҳозир энг муҳими: шоҳ ўғли менинг оёғимга тегиб, мени шифолагандан бери, мен қароқчиларнинг олдига қайтган бўлсам ҳам, у мени ташлаб қўймади. Менга ишонишинг мумкин, бу ерда ҳаммаси ёмон эди. Аммо бир неча ҳафтадан буён анча яхшиланаяпти. Мен бизнинг устимизда нимадир ярақлаганини сездим. Қароқчилар ҳам сезган бўлиши керак, чунки улар ҳар доимгидан ҳам ёмонроқ ишларни қила бошладилар. Мен қалбимда яқинда бир нарса ўзгарганига ишонаман. Мен сен келишингни уч марта тушумда кўрдим. Мен сенга қурбон бўлганларнинг уясини кўрсатмоқчиман. Мен билан борасанми? Чол ўрнидан турди. Том бир сонияга иккиланиб қолди: хўжайини бунга розимикан? Шунда у яна порлаётган изларни кўрди, чол орқасидан фақат икки изгина бор эди. Том бу белгилигини билди ва чол орқасидан юрди. Улар қирларнинг йўлакчаларидан юрарди. Томнинг эсига тушди: у кичкиналигида бу томонларга ўтиш ман қилинарди. У буни хоҳламас ҳам эди, чунки бу жой ҳақида даҳшатли ҳикоялар эшитганди. Тикка йўл тепага қараб кетган. Шунда улар эмаклаб тиканзорларда юра бошлашди. Том доим симга урилиб, кийимини йиртиб олар, юзини ва қўлларини қаттиқ тирнарди. Улар ниҳоят етиб келишганда, Том яшил чироқни кўрди. У муздек жуда совуқ эди. Унинг нури ерда чақнарди ва тошлар билан ўралган эди. Қизил қонли ер... Шу пайт Том қасрда шоҳ ўғли кўрсатган қароқчиларнинг пастки жойидаги қизил қонли ерни эслади. Том шу ерни кавлаш кераклигини сезиб қолди. У қўллари билан ерни кавлай бошлади. Буни осонликча қилди, чунки ер эски чириб қолган эди. Том чуқурроқ кавлаган сари чол ўзига ўзи ғуруллаб нималарнидир гапирди: –Юз йил а... бечора мавжудот... ваҳшийларча қурбон қилинган... эзилган... ўлим...даҳшат! Том энг ёмон нарсани кутар эди. Ҳа, у боланинг суягини топди. Жуда кичкина. Қалтираган Том, буларни ўзининг рўмолчасига ўради, уни эҳтиётлик билан бойлаб, кўйлагининг ичига яшириб қўйди. Ўн тўртинчи саргузашт: Озодлик Том вазифасини тугатмасданоқ, узоқдан момақалдироққа ўхшаш ғазабли қичқириқ эшитди. –Бу ердан қоч! Бу тарафга! Бу ерда ип! Кучинг борича югур! – ваҳима билан чол қичқирди. Қўллари билан тиканли симни кўтардида, Томга кўтарилишни айтди. У узун эди ва югуришга ҳалақит берарди. Унга бу ип девордан ошиб ўтиш учун керак эди. Том қирлар орасидан кучи борича югурарди. Ниҳоят қирлар ортда қолди. Том узоқдан баланд деворни фарқлай оларди. У ҳеч бўлмаса бир дақиқа дам олишни истади. Кейин у яна югуришда давом этади. Аммо бу товушлар яқин эди. Нима қилиш керак? Бирданига унинг тагидаги ер қимирлади ва баланд товуш билан девор қулаб тушди. Том енгиллик билан ипни қўйиб юборди. Энди у унга керак эмас эди. –Бу баланд ва қалин чанг ўтиргандан кейин яна йўлимни йиқилган тошларнинг орасидан давом этаман, – деган фикр Томнинг бошидан ўтди. Шошилганидан у сирпаниб тушди, унинг ўнг оёғи синган тошлар орасига тиқилди! – Мана сенга э..., – деди у. Бу қароқчилар тилидан қолган сўз эди. Шу пайт буйруқ билан унга учта ит ташланди, улар унинг кйимини йиртар ва қаттиқ вовилларди. Том уларнинг тишлаганини сезди ва қўрқинчли кўзларини ва очиқ оғизларини кўрди. Улардан қочаркан, у хўжайини номини чақирди, улар шу заҳотиёқ уни тинч қўйишди ва вовиллаб қочиб кетишди. Аммо Том унинг олдига бир гуруҳ қароқчилар яқинлашаётганини кўрди. У кўзларини юмди ва деди: – Менга ёрдам бер, раббим! Шунда у унинг сокин овозини эшитди: –Ҳеч нарсадан қўрқма! Мен сен биланман. Бошингдан ўтаётган нарсаларни сабр билан ўтказгин! Қуваётганлар етиб келишди. Улар бечора болага ташланишди: –Ҳа, сен йигит қўлга тушдинг. Мана ип ҳам олиб келибсан. Ха ха ха! Кулгидан ўлиш мумкин! Қароқчилар чолни бойлаб қўйишди, ўнг оёғини чиқариб, тўғри бошлиқларининг олдига олиб кетишди. Бошлиқ янаям семириб, кучайиб ва жафокаш бўлиб кетган эди. У ўзининг хивичи билан турарди ва Томни дарҳол таниди: –Эҳ, ҳа бу сенмисан, қўрқоқ? Сен меҳрибон бўлишни истаб қолдингми? Биз буни сендан сиқиб чиқарамиз! У Томнинг юзига хивич билан урди. Унинг боши айланиб кетди. Бу жудаям оғриқли эди, аммо оёғида тура олганига ҳайрон қолди. –Шундай қилиб сен мени яна танидинг! Агар сен нима учун келганингни айтсанг, мени янада яқинроқ билиб оласан. Сен жудаям мулойим кўринасан, бизнинг олдимизга келдинг, демак сен ниманидир ўйлаб қўйгансан, Қани, тан олчи! У пўписа билан яна хивичини кўтарди, аммо Том бу сафар жойидан ҳам жилмади. У кулиб юборишига сал қолди, чунки унинг қудратли хўжайинининг олдида унинг кучи ҳеч нима эмас эди! Бу бошлиқни ўзидан кетишига сабаб бўлди ва ғазаб билан буюрди: –Уни бу дарахтга гапирмагунича бойлаб қўйинглар. Аксинча бу муттаҳамни очлик ўлимига ҳукм қиламиз. Хайирлашиб, ўзининг хивичи билан бир урди. Бу хивич унинг баданига теккан бўлса ҳам, оёғи жуда оғриди, унинг қўлларида ва белида излари бор бўлиб юзи ҳам жуда оғрирди, аммо Том жуда сокин эди. Унинг устидан кулишганда, жаҳлига тегиб, уни кўргани келган собиқ дўстлари ва аёллар, болалар унинг юзига тупуришганда, у индамасдан турар эди. Шу пайтгача унинг кўзлари олдида тожли залда кўрган расм турарди: шоҳ ўғли дарахтда осилиб турарди. Юзлари холдан тойган эди. Бу Томнинг бошидан ўтганларидан ҳам қўрқинчлироқ эди. Буни у Том учун қилган эди! Том ҳаётини хавф остида бўлишига қарамай, ўз хўжайини учун ҳамма нарсага чидашга тайёр эди. Ниҳоят, тўпланганлар чарчашди ва уй уйларига тарқалишди. Том бунга хурсанд бўлди. Унинг хўжаини у билан бирга эди, демак, у бу кечадан ўтишга бардош бера олади. Шунингдек очликнинг ҳам уддасидан чиқиш мумкин. Ахир у рўза тутишда машқ қилиб, бунга охирги пайтлар ўрганган. Том бу вазиятда ҳам хўжайинига қараб ҳайрон бўлди. Шу тарзда у бироз дам олди. Кечаси бирданига кимдир унинг қаршисида пайдо бўлди. Том уни таниди. Бу атаман, яъни бошлиқнинг ўғли эди. Унинг қўлида пичоқ ярқирарди. Аммо Том унинг кўзларига ҳеч ховотирланмай қарарди. Бола пичирлади: –Сен менга ёқасан! Сен менинг отамдан заррача ҳам қўрқмадинг! Яшавор! Бу менинг кўзларимни очди! Агар сени ўлдиришганда, мен жуда ачинардим. Умуман Дженнининг отаси менга сен ҳақингда айтиб берган. Мен сенинг шоҳинг билан танишишни истайман. Мени ўзинг билан олиб кетасанми?. У пичоғи билан тезгина арқонни кесдида, Томни озод қилди. Атаманнинг ўғли бу жойдан кетишнинг энг қисқа йўлини биларди ва олдинда борарди. Том чўлоқланиб унинг орқасидан борди. Ташқарида дарахтга от бойланган эди. –Бу менинг отим, – деб тушунтирди бола, у бизни икковимизни ҳам кўтара олади. Том у ухлаяптими ёки уйғоқми, билмас эди. Аммо у ашулаларни эшитиб уларга қарши келаётган ўсмирларни кўрганда, бу ҳақиқатдан ҳам содир бўлаётганини билди. Улар Том ва болани отда кўришганда ҳайрон бўлмадилар. Том ўзининг саргузашти ҳақида иштиёқ билан айтиб берардию, аммо шу пайтда Роберт келиб, муҳим нарса ҳақида эълон қилишни сўради. Биринчи навбатда: у ўзи билан кавлаб олган наса ўзидами? Том кўйлагини остидан барчасини чиқарди. Шунда ҳамма жим бўлди. Баъзилари йиғлар, аммо нима учун йиғлаётганликларини билмас эди. Шу пайтда гуруҳ бошқарувчилари шоҳдан вазифа олишди. Том тезгина бу боланинг суяк қолдиқларини саройга олиб бориши керак эди. Атаманнинг ўғли эса бошқаларга қароқчиларнинг лагерига йўл олиб борадиган йўлни кўрсатиши керак эди. Бир тарафдан Том бу топшириқни олганидан хурсанд бўлди, чунки унинг синган оёғига раҳми келди. Бошқа тарафдан, у жангда қатнашишни ситқи дилдан истарди! Аммо у шоҳнинг олдига келганида худди бошқалар сингари қизиқ ва охирги қарор гувоҳи бўлди: шоҳ кичик бир боғламни тиззаларига қўйди, уни ечиб йиғлаб юборди. Унинг кўз ёшлари суякларга тушди ва улар бирданига қимирлаб, кетма кет саф бўла бошлади. Шоҳ ўзининг нафасини унга уфургач, уларни оқ қалин туман қоплади. Бу булут тарқагандан кейин, ҳамманинг кўз олдида кичик, ажойиб ва чиройли бир чақалоқ пайдо бўлди. Шоҳ уни қўлларига олдида, ерга қўйди. Шунда у қимирлай бошлагач, ҳамма қачонлардир қароқчилар ўлдирган ва Том қолдиқдарини олиб келган болани шоҳ тирилтирганини англашди. Майинликка тўлган шоҳ, тирилган болани ўпдида, ундан унинг фарзанди бўлишга ва қароқчиларни кечиришни хохиши бор йўқлигини сўради. Бола тушунгач, бошини силкитди. Кейинги дақиқада Том занжир овозини, тарсиллаш ва гумбурлашни, қувонч ҳайқириқларини эшитди. У кўпинча шоҳнинг, душманлар лагерини ойнадан бошқа қизил ранг йўқлигини кўрди. Бу лагерда тасаввур қилиб бўлмас нарса содир бўларди: қамоқларнинг темир дарвозалари бузилиб, қароқчилар қўрқувдан йиқилар, бечора аҳволда у четдан бу четга қочарди. Ҳаттоки лагернинг атамани содир бўлаётганларни тушунмас эди. У майдон ўртасида турар ва ваҳшийларча ҳаммага бақирарди. Шунда ўсмирлар армияси атрофни бирдамлик қўшиқлари билан тўлдириб, ҳар тарфдан олға боришарди. Ҳамма қароқчилар оёқларини қўлига олиб қочишни бошлади. Дженни биринчи бўлиб атаманнинг олдига келиб дадиллик билан деди: –Менинг Раббим номи билан буюраман, бу ердан юқолгин! Шу сўзлардан сўнг атаманнинг кучи ғойиб бўлди ва у бўш қопдек ерга йиқилди. –Биз шоҳ фарзандларимиз. У бизни зулмат кучидан озод қилди. Сиз у билан танишишингиз керак. У сизларни ўзининг саройида кутаяпди. Бизга қўшилинг. Биз сизларни унинг олдига олиб борамиз! Бу аниқ ва равшан Карлнинг овози эди. У лагернинг ўртасидаги тўнкада турарди. Ҳа, унинг дўсти ҳақиқатдан ҳам дадил эди! Ҳамма озод бўлган асирлар, хурсандчилик билан болаларга қўшилишди. Шунингдек кўпгина қароқчилар ҳам, эркаклар ва аёллар, кўп ўйлаб ўтиришмади. Улар ер қизил рангини юқотганидан кейин жуда ўзгариб кетишди. Улар атаманга эътибор ҳам бермай, қароқчилар қишлоғидан чиққан оломонга эргашдилар. Фақатгина атаман ва унинг бир неча дўстлари жойларида қолишди. Улар тўлиқ саросимада ерда ўтиришар, ҳеч нарсани англолмай атаманга бақрайиб қараб туришарди. Дженнининг отаси унинг ҳаётини бузган ҳар бир қароқчининг олдига бориб, шоҳ ҳақида билганларини айтиб берарди. Чол улардан янги ҳаёт бошлашларини ўтиниб сўрарди. Улардан иккитаси ўринларидан туриб, унинг орқасидан боришди. Бошқалари эса ўзининг атаманига қарарди. У бир нарсани тасдиқларди: – Йўқ, истамайман! Бу унинг охирги аччиқ рад жавоби эди, чунки шундан сўнг у турган жой катта ёрилиб, уни ва қолган қароқчиларни ютиб юборди. Фақатгина унинг учта ҳамроҳи тирик қолишди. Чунки улар қўрқувдан қимирламай қотиб қолишган эди. Шунда Дженни уларнинг олдиларига югуриб бордида, биттасининг қўлларидан ушлаб олиб кетди. Унинг отаси иккинчисини ушлади. Шунда атаманнинг ўғли ҳам келди. У учинчисини ушлади. Қароқчилар ҳаттоки уларни ҳам шоҳ ўзининг шоҳлигига киритишларини эшитиб, ўсмирлар уларни олиб боришларига ижозат беришди. Том бўлиб ўтаётган воқеалардан нигоҳини олиб, отасига қаради. Подшоҳ қувончдан қуёшдек порларди. Бола ҳам у билан хурсанд бўлишни истади, аммо уни яна бир нарса: –Улар қаерда яшайди, ахир бизнинг қурилишимиз ҳали тайёр эмаску? – деган савол безовта қиларди. Ота эса кулиб, бошқа тарафни кўрсатди: – Буни кўргина, шу пайтгача мен нима қилиб қўйдим! Қурилиш майдони энди йўқ эди. Унинг ўрнига юксак ва саройга ўхшаш ажойиб бино турарди,. Том ҳайратда эди. –Сен буни бизнинг камтарона бошлаган биномиздан қилдингми! – сўради Том. –Эҳ, биласанми Том, мен сенинг қароқчиларингдан, яъни менинг янги фарзандларимдан жуда хурсандман! Шунда мен ҳам улар учун бирор нарса қилиб қўйишга қарор қилдим! – деди шоҳ роҳатланиб. Том ўзининг хўжайини билан фаҳрланарди. Орқа жилт: Ёш қароқчи Том ўзининг кўзларига ишонмади, бир куни у шоҳ саройида уйғонди. Уни кимдир, қароқчилар охирги марта қамаб қўйган қоронғи ғордан бу ерга олиб келишди. Уни саройга олиб келган шоҳнинг ўзи эди. Энди Том кўп нарсани бошқатдан ўрганиши керак эди, чунки у бундан кейин шоҳнинг асраб олинган ўғли бўлди ку. Саройдаги ҳеч нарса қароқчиларникига ўхшамас эди, аммо қизиқлиги бўйича қолишмас эди. Томнинг янги ҳаёти саргузаштларга тўла ва шоҳ ўғли билан у ҳикояларни бошдан кечиради. Қароқчи бола, Томнинг тарихи ўсмирлар ва ёшлар учун рангли ҳикоя бўлиб, унда мен ва сендек инсонларга қийин вазиятларда ўзини назорат қилишга ёрдам беради. Бу ҳикояларни ўқиган инсонлар, ҳайрон бўлиб, лол қолишади ва илҳомланишади. Бу китобни ўқиб чиққан инсон масиҳий бўлиш нима эканлигини англай бошлайди. Чунки шоҳ ҳақиқатдан ҳам мавжуд. Бу имон билан дарсни ўқиб олиш ва энг муҳим бўлган воқеаларни юракка жойлашдир. “Эммануил Равенсбург” жамиятининг аъзолари бу китоб орқали минглаб одамларга тирик, улуғ оталик ғамҳўрлигини кўрсатаётган Худонинг қувончини етказишга эришдилар.