Урсула Марк
Яна қароқчилар қўлидами?
Томнинг янги саргузаштлари,
Шоҳ ўғли
Черкассы
Смирно
2005
Мундарижа
Кириш
Бу топшириқ – арзимаган иш!
Мирош
Вақт қўлдан бой берилди
Ҳаммаси бошқача
Туғилган кун байрами
Унинг қарори
Шерли узук
Ором
Қайғули хабар
Энди иккига бўлинган эмас
Қаср ва зулфин ортида
Уйдаги қийинчиликлар
Кенгаш олдида
Ўғирландилар
Биз олға борамиз
Никодимлар ибодатхонасида
Тоғда
Шоҳнинг амри
Софиянинг тарихи
Қудратлининг юзини бошқа тарафи
Жангнинг ғалати режалари
Қонун устози Каиафа
Халққа хабар
Кириш
Том буни тушуна олмасди.
“Ахир бундай бўлиши мумкин эмас! Жудаям ёқимсиз! Агар буни болаларимизнинг ҳаммаси кўриб қолишсачи? – ўйларди у. – Бу пайтда янги келганлар қоринларини тўйдириш билан овора, таги йўқ бочкадек ичишарди! Ўшанда уларни ўзларини тутишларини кўрганингизда эди! Ҳақиқатдан, ҳатти‑ҳаракатлари одамларни улардан фақат узоқлаштирарди!”
Аслида, қароқчиларнинг асирида бўлган одамларнинг озод этилгани муносабати билан уюштирилган базмда, афсуски қароқчиларда одат бўлганидек, дастурхон атрофида ўтирганлар ҳам чаппиллатиб ейишар, увиллаш‑у бақиришар, кекиришар ва чийиллашар эди. Даҳшат! Бироқ Шоҳ уларга хайрихоҳлик билан қарарди. У юрагидан куларди, ҳатто улар билан ашула айтар ва сакрар эди. Бутун кун ва деярли кун давомида янги жойга кўчиб келганини байрам қилганини кўрганингизда эди – собиқ қароқчилар тўдасидаги ҳаммаси.
Бир неча кун олдин улар ёвуз қароқчилар бошлиғининг ҳукмронлигидан озод этилганди.
- Йўқ! Хоҳламайман!!! – бақирди биттаси. У ҳечам меҳрибон Шоҳнинг шоҳлигига тушгиси келмасди. Бу гапнинг натижаси жуда даҳшатли эди: ер катта очилиб уни ютиб юборди.
- Кет бу ердан! Болаларнинг орқасидан!!! – бақиришди қолган қароқчилар ва болаларнинг ортидан кетишди. Уларни бу ажойиб қасрга олиб келишди. У ерда уларни кутаётган нарсага ақл бовар қилмасди. Ҳалигача ҳеч ким бу туш эмаслигига ишонгиси келмасди.
Серҳашам, сон‑саноқсиз хоналар, чиройли мебелли зал, ўргимчак уясидек майин, ярқироқ пардалар, қуёш нурини ўтказиб турган ойналар ва деворларига ранг‑баранг суръатлар осилган қаср. Қанчалар гўзал! Улар бу ерда яшаши мумкин эди! Ҳаёти давомида ифлос ва қоронғу ғорларда ва ўрмонда яшаб келган одамлар. Кўпчилик аввалига чиройли стулларга ўтиришга ёки нафис чойшабли юмшоқ каравотларда ётишга журъат эта олмасдилар, ҳижолат қилганидан улар полда ётишни маъқулроқ кўришарди!
Қаср атрофида эса ажойиб гуллар ва гуллаётган дарахтлар, оқиб турган булоқлар ва кичкина кўллар, ёқимли скамейкалар ва ҳатто болаларга ўйнаш учун қум ва ҳайинчаклари бор спорт майдончаси ҳам бор боғ жойлашган эди. Буларнинг ҳаммасидан фақат ҳайрон қолиш мумкин ва ўзи учун янада янги нарсаларни очса бўларди.
Лекин, энг аввало – у шоҳ! У шунақанги истарали, юзидан нур сочилиб туради ва асло баджаҳл ёки қўрқинчли эмас. Аксинча, улар чарчашган, кийимлари кир, оч ва қўрқувга тушган ҳолатда қаср дарвозаларига яқинлашиб келаётган пайтда у хурсандчилик билан уларни қарши олди. Ахир, уларнинг ҳар бири қароқчи сифатида кўп ёвузликлар қилганини у биларди‑ку! Лекин қизиқ, шоҳ уларнинг ҳар биттаси билан исмини айтиб сўрашди. Воажабо, у уларнинг ҳар бирини биларди! Шу сабабдан, уларнинг ҳеч бирида унинг олдида уялиш ҳисси бўлмади. У ҳар биттасига қўлини чўзиб, уларни қасрга таклиф қилди. Шоҳ уларга ҳатто байрам қилиб берди.
1 боб
Бу топшириқ – арзимаган иш!
Эрта тонгда, эҳтимол, собиқ қароқчилар ҳали ухлаб ётганда, Том ўриндиғида чўзилиб ёта олмасди. Жавобгарлик уни кўп ухлашга йўл қўймасди. Энди унда саноқсиз ҳар хил ишлари бор эди: мана шу яшаётган жойининг қоидаларига оз бўлсада тўғри келиши учун ўша одамлар билан ишлаши керак эди. Бу шунчалар катта муаммо эдики, унинг ечими йўқдек туюларди. Яхшиси, у бугун эрталабданоқ уларнинг олдига чиқиб, кеча ҳаммаси аҳмоқона кўринганини айтиб, ўзини бошқача тутиш кераклигини тушунтириб беради. Ва шундай кейин ўзини қандай тутиш кераклигини ўргатишга ҳаракат қилади!
Албатта, кимдир уларга буни айтиши керак ва айнан Том бу иш учун керакли одам. У уларни тилини ҳаммадан кўра яхшироқ биларди. Устига устак бу вақт ичида у қанчалик ўзгарганини кўриши ва бу уларни амин қилиши мумкин! Шундай қилиб Том, қасрнинг айнан янги келганлар учун қурилган бўлимига жунади.
Йўл‑йўлакай, унга, бу ишни юрагига яқин одам, Женни билан қилса ажойиб бўлади, деган фикр келди. Худди шу пайтда, кўзларидан нур сочилиб, қўлида кичкина гулдаста билан Дженни келарди:
‑ Том, бугун ажойиб кун! Мен боққа бордим! Сен гулларнинг ҳаммасини кўришинг керак!
Том унинг гапини бўлди, чунки унга муҳимроқ нарсани айтиши керак эди. Улар иккаласи, собиқ қароқчиларга қасрдаги қоида ва тартибларни тушунтириб беришлари шарт эди. Албатта ишни аввал яхшилаб муҳокама қилиб, аниқ режалаштириб олиш керак. Буни ўз вақтида қилиш муҳим – айнан ҳозир. Бироқ, Женни ўз гулдастасини ҳозироқ шоҳга олиб боргиси келаётган эди.
Оҳ, аҳамиятлироқ ишлар турганда яна ўша арзимас нарсалар. Йўл‑йўлакай у қасрнинг айнан қароқчилар учун қурилган бўлимига, улар уйғонган – уйғонмаганлигини билиш учун бир қараб ўтмоқчи эди. Буни қаранг, улар қанай тўғри келса шундайлигича, катта залнинг полида ҳуррак отиб, ётишарди. Фақатгина бир нечта болалар ўтирган ҳолда Томга ҳайрон қолган кўзлар билан тикилишарди. Балки улар ундан қўрқаётгандир? У бармоқларини лабларига қўйиб, жимгина унинг орқасидан юришларига ишора қилди. Унинг орқасидан ҳаммаси эмас, фақат энг жасурлари эргашди. Эргашганлар тахминан ўнта эди.
Том улар билан бирга кучанинг ўтлоқ жойига ўтирди. Болалар унга қизиққонлик билан қарашарди. Ҳозир нима бўлади? У нима қиларкин‑а? Том бир йўталиб олди.
‑ Шундай қилиб, сиз, хойнахой, бу ерда нималар борлигини билишни истайсиз. Бу ерда қандай яшаш лозим...
Шу зоҳотиёқ унинг ортидан овоз келди:
‑ Ҳа, олдин исмларингизни айтингларчи.
Бу унинг дўсти Женни эди! У яна тўғри айтди. Том ҳақиқатдан уларнинг ҳеч бирини исмини билмасди. Бундай кичкиналарнинг устидан уларнинг орасидаги каттаси, бир қароқчи‑бола қарарди, ушунда ҳам Томнинг ўзини ялқовлиги учун яна кимдир унга қараши керак эди. Қолаверса, қароқчилар лагерида уларга ҳеч ким эътибор ҳам бермас эди.
‑ Сен – Лиссисан, мен сени биламан, ‑ бошлади Женни ва малласоч қизчани бошидан силаб қўйди. Қизча унинг исмини айтганиди, оғзини катта очиб жилмайди. Қароқчилар орасида уни кўпинча “малласоч жодугар” деб ёки ёмонроқ сўзлар билан мазаҳ қилишарди, яхшироқ ҳолларда эса “эй, сен” деб мурожаат қилишарди.
‑ Сен кимсан? – давом эттирмоқчи бўлди Том. Аммо болаларнинг кўпчилиги ўзларининг исмларини билмас эди, худди уларнинг исмлари умуман бўлмагандек. Болалар бир сўз демасдан, ахмоқларча ва ҳая жонда ўтларни юлиб ўтиришарди.
Қанай аҳмоқгарчилик – исмларини билмасдан уларга умуман мурожаат қилиб бўлмайди. “Нима учун қароқчи одамларда деярли ҳеч қачон исм билан чақиришмайди?” – ўзига савол берди Том, жавоб топа олмай. Лекин бу ерда ҳаммаси ўзгача. Ахир, кечагина шоҳ ҳаммасини, алоҳида номма‑ном чақирдиганди‑ку. Наҳотки улар эшитмаган бўлса? Том энди нима қилиши керак?
У Женнига кулимсираб қараб, оғзини ўнг бурчагини қийшайтирди ва сўрақ тарзда қошларини кўтариб, елгалирини қисиб қўйди. Шу пайти у ҳам ҳеч нимани билмайдигандай туюлди. Бундай ҳолатлар жуда кам бўларди. Томга бу ерда қўлни қовуштириб ўтириш ёқмаётганди. Ноқулай танаффусдан кейин Женни унинг қулоғига шивирлади:
‑ Отангдан сўра!
Том ўзини қўлга олиб, қўлларини чўнтагига солди. У ерда чиғаноқ борлиги қандай яхши! Умидсиз ва ночор аҳволда бир‑иккита сўз айтди.
‑ Болалар учун нонуштага қалайсизлар? – Томга эшитилгандай бўлди. Ҳа, Том ва Женни ўзининг жонкуярлик билан қилаётган ҳаракатларида бу ҳақда ўйлаш ёдидан кўтарилган эди.
Болалар чақмоқ тезлигида қаср томон ўзларини уришди, Том ва Женни уларнинг орқасидан қолмасликлари учун жон жаҳти билан югуриши керак эди. Томга нонушта вақтида зўр ғоя келди. У болаларни Отанинг олдига олиб боради. У ерда улар Отанинг тиззалари устида шифо топишади. Унинг бағрида ўзини яхши ҳис қилса бўлади. Воқеаларни бундай бошланинши уларнинг иккаласи учун ҳам яхши эди. Бу ажойиб қарор эди!
Болаларнинг қоринлари тўйиб, бир‑бирини чимчилаб, ҳазиллашишни бошлашганида, Том баланд овозда сўз бошлади:
‑ Болалар, шоҳ сизларни таклиф қилаяпти. Сиз ҳатто, дунёдаги энг зўр ва муҳим жойда, унинг тиззаларида ўтиришингиз мумкин. Мен сизларга унинг олдига қандай бориш мумкинлигини кўрсатаман!
Бунга жавобан ҳижолатли сукунат бўлди. Болаларнинг фақат баъзилари туришди. Биринчиси, малласоч Лисси эди. Том уларни олдига тушиб шоҳнинг олдига кетди. Аммо, Женни нима қилиши керак эди? У ўтирган жойида қолаверди. Нимага болалар бунчалар гўл ва шоҳнинг олдига боргиси келмаяпти?! Наҳотки улар иккаласи ҳам ниманидир нотўғри қилган бўлса? Ёки бу болалар ҳаддан ташқари бўзилиб кетганмиди? Ҳа, балки бу ҳақиқатдан шундайдир. Энди қўлдан ҳеч нима келмайди.
Бирданига Женни бошини кўтарди. У таъсирли овозларни эшитди. Оҳ, ахир бу унинг дўстлари‑ку. Улар шоҳнинг ўғли учун қўшиқлар айтишарди, бу қиз уларни аниқ эшитаётганди. Ўғил! У ёрдам бериши мумкин! Женни кўчага, қўшиқ овози келаётган томонга қараб югурди. Улар ўша томонда, катта дарахт тагида бўлишлари керак эди. Узоқданоқ у юзидан нур сочилаётган, чиройли ва кучли шоҳнинг ўғлини кўрди. Шоҳнинг ўғли унга муҳаббат билан салом бераётганди.
У уни ҳафа бўлгани ҳақида биларди.
‑ Женни, ҳамма нарсани фақат Том билан иккалаларингиз қилишингиз шарт эмас! Ахир биз кўпчиликмиз‑ку! – юпатди уни. Ҳақиқатдан ҳам, ахир дўстлари буни улар бирга қилса бўлади‑ку!
‑ Бўлмасам кетдик, мен сизларни болаларнинг олдига олиб бораман! – завқланиб, ҳайқириб деди у. Бироқ, Женни улардан кутганидек, дўстлари унинг ортидан дарров югуриб кетмади, шоҳнинг ўғлига савол бергандай қараб, ашула айтишни, чапак чалиб, унинг атрофида сакрашни давом эттиришди. Бу ҳол узоқ давом этди. Улар бирданига жим бўлишиб, шоҳнинг ўғли уларга нима демоқчи бўлганини эшитишни бошлашди.
‑ Ҳа, мен ғолибман – бу кичкиналарнинг ҳаётида ҳам. Мен уларни ҳаммасини биламан ва бутун юрагимдан улар ҳам мени билишини истайман. Мен уларга шифо бераман, ҳаттоки уларни юраги қаттиқ жароҳатланган бўлса ҳам.
‑ Лекин улар сен билан ҳатто танишишни ҳам хоҳламаётгани қандай қилиб буни амалга ошириш мумкин?! – ўзича шивирлади Женни. Шунда шоҳнинг ўғли давом этди:
‑ Дўстларим, бу болаларнинг устидан менинг исмимни эълон этинглар. Бу одамзодга жуда кучли мусибат олиб келади. Бу айнан ўша юраги жароҳатланган, бузилган, синганларга янги ҳаёт тақдим этади.
Бу қулоққа жуда оддий эшитиларди, , Женни ўз шахсий тажрибасида унинг исми қанчалик қудратли эканлигини билганди, чунки бу исм унинг букри белини тузатиб, шифо берган эди. Нима учун Женни бу ҳақда олдинроқ ўйлаб кўрмади?
‑ Женни, илтимос, бизнинг олдимизга Томни чақириб келгин! У отамни олдига олиб борган болалар ҳақида отам аллақачони ғамхўрлик қилаяпти. Мен сизларга собиқ қароқчилар билан қилинадиган ишлар қандай олдинга кетиши ҳақида ўз режаларим билан бўлишмоқчиман, – деди шоҳнинг ўғли.
Унинг режалари? Ҳм, бу ҳақиқат эди, уларнинг иккаласи ҳам улар ҳақида сўрамаганди! Том ва Женни шунчаки ўз ташаббуси билан ҳаракат қилишни бошлаган эди. Балки, шунинг учун уларнинг қўлидан бир нима келмаётгандир?
‑ Қойил, Женни ва Том, – гап бошлади шоҳнинг ўғли, – ахир сизлар бу одамлар учун бирон нарса қилмоқчи эдингиз. Ҳа, яқин орада бу нарса сизларни топшириғингизга айланади.
Ажойиб, лекин қандай? Том қизишни бошлади. Одамлар ҳаддан ташқари кўп эди ва уларнинг ҳаммасини характери чидаб бўлмас даражада эди.
Унинг ҳўжайини гапиришда давом этди:
‑ Сизлар ёмон бошламадингизлар! Болалардан бошлаш жуда доно фикр эди. Улар ҳаммадан ҳам юраги очиқроқ. Женни уларни ҳар бирини ўз исми билан аташни хохлагани ҳам менга тўғри келди. Бу у болаларни ҳурмат қилишини билдиради.
“Вой, бўлмасам менга бу нарса етишмайди” – ўйлади Том. Бу болаларни ҳурмат қилиш – ҳа, у бу нарсани ўрганиши керак эди. Ўзларининг янги, тоза кийимларида энди улар олдингидек кир ва ёқимсиз кўринмас эди. Агар энди улар ҳам шоҳнинг ўғли ёки қизи бўлиши керак бўлган бўлса... Ҳм, ҳатто бу шоҳликка унчалик муносиб бўлмаса ҳам!
Ўзини ёқимли овози билан шоҳнинг ўғли гапида давом этарди:
‑ Албатта, бу бечора болалар ҳаётда энг муҳим нарсани, уларни севишини ҳеч қачон ҳис қилишмаган. Аввалига улар амалий бу нарсани ҳис қилишлари лозим. Шунинг учун мен сизларга, иккалангиз бу болаларни ҳеч бўлмаса биттасига ўз севгингизни кўрсатишни таклиф қиламан. Бундан олдин эса, мен ёки отам бу болани ўтмишини, айнан қаерда у шифога, юпатишга ва мулойимликка муҳтожлигини кўрсатамизга рўхсан беринглар.
‑ Ёмон эмас! – ўйлади Женни. Унинг ҳўжайини бу болаларни жуда яхши биларди ва уларга қандай муносабат қилиш кераклиги ҳақида маслаҳат бера оларди.
Бироқ Том ҳўжайинининг охирги гапларини эшитмасдан, эътироз билдирди:
‑ Иккаламиз битта ягона бола учунми? Ахир бу кучни беҳуда сарфлаш эмасми? Ғамҳўрлик қилиш керак бўлган одамлар кўп‑ку, бутун бир қароқчилар тўдаси!
Шоҳнинг ўғли жилмайди:
‑ Том, қолганларни менга қўйиб бер! Мен‑ку буни эплайман!
Том шоҳнинг ўғли билан бирга бошидан кечирган нарсалардан кейин уни бу ишни эплашига ишонарди. Яхши, бўлмаса у Женни иккаласи битта бола билан шуғулланади. Иккаласи битта болани осонликча эплашади! Бу арзимаган иш!
Ўша пайт унинг ҳўжайини ёлвориш оҳангида яна бир нима деди:
‑ Дўстлар, муҳими, сиз бу болалар билан бажонидил ўйнашингиз ва улар билан вақтни қониқарли ўтказишингиз лозим. Уларга ўз вақтингизни, табассумингизни совға қилинг! Шунчаки, уларга яхши дўст бўлинг, энг аъло ва ёқадиган ишларни қилинг ва шу билан бирга ўзингизни эркин ҳис қилинг, чунки бу фақат сизларга боғлиқ эмас! Мен ҳар доим сизлар билан бирга ишлайман. Сизларга бу болалар муҳим, лекин менга улар кўпроқ муҳимроқ!
“Аҳа, мана қандай йўл билан бу болаларни ишончини қозониш мумкин! Бунга эришиш учун фақатгина гапиришдан кўра кўпроқ вақт ва куч кетса керак, – ўйларди Том, – балки бу ҳақиқатдан фойдалироқдир. Нима бўлгандаям, шоҳнинг ўғлига болалар ҳақиқатдан муҳим. Демак, бизга берилган топшириқ энг муҳими. Мен буни бошиданоқ билгандим!”
‑ Лекин болалар ҳеч нима қилишни хоҳлашмаётганди! Улар жудаям уялиб, чўккалаб ўтиришарди, ҳатто ҳеч кимга қарамаётганди ҳам! – яна мурожаат қилди Женни.
Бўлиб ўтган кечинмалар ҳали ҳам унинг юрагидан кетмаганга ўхшайди. Шоҳнинг ўғли Женнининг юзига тушиб турган сочини тўғирлади:
‑ Менинг Женниим, ишончинг комил бўлсин, мен сизларни тақдирнинг қўлига ташлаб қўймайман! – деди у.
Бошқа ҳеч нима. Лекин, айтилган сўзлар шунчалик дардкашлик ва мулойимлик билан айтилган эдики, Женнининг юрагида оғирлик бўлиб турган нарса эриб кетди. Айтилган сўзлардан далда олган қизча, унга қараб жасурлик билан деди:
‑ Биласанми?! Мен ҳар доим шунга ўхшаш, қўлимдан келмайдиган ишларни сенга олиб келаман!
‑ Ажойиб, Женни! Сен буни тушундинг! Шундай қилгин! – қувонч билан бошини қимирлатди у.
Шоҳнинг ўғли қасрда яшовчиларни ҳар иккитасига биттадан ўсмир – қароқчини тақсимлаб берганида, Том дарровда бу хабарни қаср яшовчиларига етказиш учун югуриб кетди.
Женнига эса бу пайти бир яхши фикр келиб қолди! У самимийлик билан шоҳнинг ўғлига деди:
‑ Биласанми, қўлингни юзимга теккизганинг менга яхши таъсир қилди. Мен ўзимда мутлақо янги кучни ҳис қилдим ва менинг юрагим бизнинг бу болаларимиз учун янада кўпроқ қувончга тўлди! Сен ҳар биримизни ҳар доим шу тарзда ҳаракатга чорлай оласанми?
Шоҳнинг ўғли Женнининг жасур таклифидан хурсанд бўлиб кетди, бунинг устига болалар ҳам сабрсизлик билан унинг атрофида тўпланишни бошлашди. Шоҳнинг ўғли ҳар бирининг бошига қўлини қўярди, болалар эсаўзини янги вазифасидан завқланиб, хурсандилигидан сакраб қўйишарди.
2 боб
Мирош
Шоҳнинг ўғли иккаласига қўшиб қўйган боланинг исми Мирош эди. Йўқ, у умуман Томнинг дидига тўғри келмасди. Етарлича семиз – уни футбол ўйнашга қандай ўргатиш мумкин? У жуда тез чарчаб қолади‑ку! Унинг устига қулоқлари шалпайган, юзи ва бўйнига ҳуснбузар тошган ва у баъзида ўзидан кичкиналарни урарди. Бир куни эрталаб, Женни у яна бир болани дўппослаётганда ушлаб олганидан даҳшатга тушганди.
‑ Мирош! Бас қил! – бақирди у ва ҳимоялагани кичкина Никони ўзига тортди. Бироқ, Мирош жаҳлдан ўзини йўқотган ва болачани ураётган қўллари қаерга бораётгани ҳақида ўйламасди. Яхшиямки Том яқинроқда эди. У катта қадамлар ташлаб югуриб келди ва Мирошни итариб, ерга йиқитиб юборди. Бундай силкинишдан кейин у дарровда ўзига келди.
Бу Мирош шундай тўполончи! Женнига ташланишга қандай журъат этди. У уни қорнига урди...
‑ Биласанми сени мен нима қиламан?! – дўқ овозда гапирди Том, бундай овозни ўзи ҳали ўзидан эшитмаганди. Нима қилишини ҳали ўзи ҳам билмасди, лекин бирон нарса бўлса, бу нарса даҳшатли бўлишини биларди. Унинг жаҳли қайнаётган эди. Болага мушт туширмоқчи бўлиб турганда, Женнининг қўрқувдан бақирганини эшитиб қолди. Фақат ўшанда у боланинг қўрқувдан катта очилиб турган кўзларини кўрди. Оҳ, йўқ! Унга нима бўлди? Бунақаси кетмайди!
‑ Сен ‑ шоҳнинг ўғлисан! – Женнининг паст овози эшитилди. Бироқ унинг ичида бошқа овоз гапирди: “Эътибор берма! Уни яхшилаб ур, унга ҳурмат қилишни ўргатиб қўй!” У қайси овозга қулоқ солиши керак эди? Иккинчи овоз биринчисидан кўра жаранлироқ чиққандек туюлди! Бироқ Том секингина муштини пастга туширди. Ҳа, ҳақиқатдан у шоҳнинг ўғли эди. Бу ерда жаҳлга ўрин йўқ. Том Женнини, Мирошни ва буни ҳаммасини кўриб турган болаларни, шунингдек, ўзини олдида уялди. Шоҳнинг шоҳлигида шунча узоқ вақт ўқаётган бир пайтда бунга қандай йўл қўйди! Демак у юрагида ҳали ҳам қароқчи эди! Бу даҳшатли ку!
Шоҳнинг ўғли уларга қандай топшириқ берганди? “Бу болалар ўзларини севганини ҳис қилишмаган” – эслади у. Оҳ, Том қандай хатога йўл қўйди! Унинг ҳаракатларида севгидан асар ҳам йўқ эди.
‑ Бошқа Женнига ва кичкина болага тегма! – деди, тишларини орасидан. Ва Женни, Мирош ва бошқа ўсмирларни ўйлантирган ҳолда жойида қолдириб, ўзи у ердан кетди.
Тушкун кайфиятда ўз хонасига қўлфланиб олди. Яхшиямки, эрталабдан бери хонасидаги пардаларни очиб қўймаган экан. Яримқоронғу хона уни кайфиятига ҳамоҳанг эди. У чўккалаб, хонасининг энг узоқ бурчагида ўтирарди. Полда. Қўлларини бошига қўйган ва ўзини жирканчли ҳис қиларди. Нега у билан бундай аҳвол юз берди! Нима учун унинг калласига яхшироқ фикр келмади? Қўлидан нима келарди? Бу бошқариб бўлмас жаҳл қаердан келди? Ахир у фақатгина Женнини ҳимоя қилмоқчи эди‑ку! Энди Том қай аҳволда қолди? Бола ўзига ўзи ёқмасди. У жуда оз вақт ўзини ушлаб тура олди! У – шоҳнинг ўғли! Унинг қалбини тубида қандайин тўқ рангли олов яширинганди? Агарда Женни бақириб юбормаганда нима бўларди? Шуниси аниқ эдики: у бундай вазифага умуман тўғри келмасди. Шундай экан, у яна бориб тош синдиргани яхшироқ бўларди. Бўлди, шу билан ҳаммасига нуқта қўйиш керак.
Эшик тақиллагани эшитилди ва қандайдир лаҳзалардан кейин шоҳнинг ўғли у билан бирга ўтирган эди. Шундайига полга! Шунда Томни кўзларидан ёш кетди.
‑ Сен? Сен қаердан биласан... – ғўлдиради Том. Шунда шоҳнинг ўғли уни бағрига босганини ҳис қилди.
‑ Мени Женни чақирди! – бироздан кейин жавоб қилди хўжайин. Ҳақиқатдан ҳам, бола энди эслади, ўша пайтда Женни Том деб эмас, шоҳнинг ўғлини исмини айтиб бақирганди ва айнан шу нарса уни тўхтатганди! Бошқа нарса эмас.
Бу вазиятда шоҳнинг ўғли нима қилган бўларди? Аҳмоқона савол! Ахир унинг кучини чеки йўқ–ку! Ҳа, менимча, у ўзини кучини кичкина, семиз қароқчи‑болага қарши ишлатмаган бўларди. У умуман бошқача эди! У ўзининг ёқимли овози ва севгига тўла ҳаракатлари билан ҳаммани ўзига жалб қилади. Умуман, одам уни кўрганда юрагига тинчлик келарди.
‑ Сен менинг олдимга келдинг, – шивирлади Том, – мен шунчалар ноҳақ бўлсам ҳам! Аммо энди мен ҳеч қачон бундай ғазабланмайман. Сенга ваъда бераман!
Ҳа, у жиддий қарор қилди. Яна шунга ўхшаш воқеа ҳеч қачон юз бермаслиги керак! Сўнг у яна жасурлик билан турди, ахир Женнини бундай хавфли болалар билан ўзини ёлғиз қолдирмаслик керак!!!
Бу воқеадан кейин у кўрган нарса, уни тилдан қолдирди. Унинг Женниси ўтлоқнинг ўртасида чўккалаб ўтирганди ва ўша кичик боксер уни тиззасига бошини қўйиб ётганди! Женни секин овозда ашула айтиб, майинлик билан унинг сочларини ва яноқларини силарди. Аввалда қайсар болача энди кўзлари юмилган, хурсанд ва жудаям беозор кўринарди, гўёки пашшага ҳам озор бермайдигандай. Том хўмрайиб у ердан кетди. Бу ерда у ортиқча эди.
‑ Шўх Мирошни қандай қўлга ўргаттинг? – кечки овқат пайти сўради ундан Том.
Ва Женни унга айтиб берди:
‑ Биласан, яқиндагина шоҳнинг ўғли унинг исми дунёда энг кучли эканлиги ҳақида эслатганди. Бизга Мирошни топширган пайтдан бошлаб, юрагимда: “Эммануил, Мирошни марҳаматла! Шоҳнинг ўғли, Мирошни марҳаматла”, – деб қайтарардим. Буни қайта‑қайта такрорлардим. Бу қандайдир ўзгаришларга олиб келишини интизорлик билан кутардим. Шундан кейин, кечқурун мен отани олдига бориб, Мирош ҳам бизнинг биродаримиз бўлганини айтдим.
Ундан ҳам кўпроғи - дўстимиз.
Томга бундай ўйлаш ҳаёлига ҳам келмаганди. У буни ўзига кўпроқ қандайдир қийин вазифа деб биларди!
Женни сўзида давоб этди:
– Отамиз жудаям хурсанд бўлиб, Мирош унга ўзгача қадрли эканлигини айтди.
‑ Ўзгача қадрли – мана шу беадаб болача я?! – ўйлади Том.
‑ Мен бунга озгина ҳайрон бўлдим, – Женни ҳам иқрор бўлди. – Отамиз буни сезди шекилли, болаларининг ҳар бири ўзгача қадрли эканини айтди. Умуман ҳар биттаси. Том, мен бунга ишонаман! У ҳақиқатдан ҳам шундай! Завқланиб ҳайқириб юборди у ва ўз ҳикоясини давом эттирди:
‑ Ундан кейин у менга Мирош қандай ўсганлиги ҳақида айтиб берди. Том, бу жуда даҳшатли эди: у ҳеч кимга керакмас эди. У ҳатто менга девордаги “жонли ойна” орқали, Мирош туғилганидан кейин қандай қилиб – жудаям кичкина, ҳўл ва кир чувалчангдек – ғорнинг четидаги қандайдир бир совуқ тошда, ҳамманинг эътиборидан қолган ҳолда ётганини кўрсатди. Унинг заиф ҳиқиллаб йиғлашларига ҳеч кимни иши ҳам бўлмасди. Юрагим парча‑парча бўлиб кетай деди, ўзимни ёмон ҳис қилдим ва ичимда шоҳнинг ўғлини исмини қайтардим. Ўшанда бу кичкина чақалоқ бирданига ўз ҳаёти учун курашиш кераклигини тушунди шекилли, охирги кучини жамлаб, учта жонни тимдаловчи товушда бақирди. Қандайдир аёл буни эшитган бўлса керак, дарровда қайрилиб қаради ва уни тери парчаси билан ёпди.
Кейин у Мирошни болалигини кўрди. У акаларининг йўлидан чиқиб қолса, доимо уни қулоғидан тортишарди. Балки, шунинг учун уни қулоқлари шалпайгандир? У яна бир парча нон учун курашишга тўғри келарди. У бутун ҳаёти давомида доимо ўзини ҳимоялашга, ўзи учун курашишга мажбур эди. Менга ҳаётида бошқалар уни қийнашганининг ҳамма қисмларини кўрсатишди. Бунинг ҳаммасидан юрагим шунақанги қийналдики, мен отамиздан тезроқ бу болачанинг қалбига шифо беришини сўрадим. У мени қўлимдан ушлаб, буни биз – сен билан мен қилишимиз кераклигини айтди!
Эртанги куниёқ, Мирош икки марта бошқа болалар билан уришганини кўрдим, гўёки бу ҳаёт‑мамот жангидек. Бугун спорт майдончасида ҳам кичкина Нико ундан коптокни олмоқчи бўлганда ҳам, уни бор кучи билан уришни бошлади. Мен Никони ҳимоя қилмоқчи эдим, бу вақеанинг охирини сен биласан, лекин тўлиқлигича эмас. Сен йўлда бўлганингда, Мирош эса қумда йиғлиб ётганида, мен уни урганини енгиллик билан кечирдим, чунки нима учун у доим зўр бериб уришишини билардим. Шунда мен чиғаноқни олиб, сўрадим: “Шоҳнинг ўғли, келиб шу ердалигингни ва унинг учун нима қила олишингни кўрсат”. “Унга буни ўз севгинг билан кўрсат!” – жавоб келди менга. Мен дарров у нимани назарда тутаётганини тушундим: ахир бир ўзимнинг севгим бундай қийин болага аниқ етмасди!
Том, шунда муаммолар ўз‑ўзидан йўқ бўлди. Мен боланинг ёнига ўтириб, секингина унга қўл теккиздим. Бу унга жуда ёқди. Бироз вақтдан кейин қўлим билан унинг қулоқларини силадим ва мен тушунган нарса ҳақида гапирдим: ”Мирош, яқиндагина Нико билан бўлган нарса адолатсизлик эди. Лекин бунга қарамасдан, мен сени яхши кўраман ва сен томондаман”. У менга ҳайрон кўзлари билан қарадида ва тасаввур қилгин, бирор сўз айтмасдан, бошини тиззаларимга қўйиб олди. Том, уни кимдир севиши унга жудаям керак эди!” – Женни илиқ сўзлари билан ўз ҳикоясини тугатди.
Том йўталиб қўйди. Ҳаммаси шунчалар оддий бўлиши мумкин эмас. Ҳеч бўлмаганда унинг учун. У Мирошни тарбиялаш масаласини умуман бошқача тушунарди. Ҳозир Мирошнинг акаси ва бутун унинг оиласи қаердадир қасрда эди. Уларни топиб, бўлган воқеани айтиб, бу ҳақидаги фикрини билиш керак эди. Охир оқибат, Мирошга қилган қилмишлари учун уларни қаттиқ жазолаш керак. Яхшироғи уларни қасрдаги бир хонага қамаб қўйиш керак, ахир улар ўзини кичкина укасига нисбатан жирканчлик қилишди! Улар Мирошдан кечирим сўрашлари керак. Ҳа, улар бунга мажбур. Улар ҳаммаси учун жавоб беришлари керак, қўрс одамлар!
У муштини силкиган ҳолда, беихтиёр баланд овозда гапириб юборди. Женни уни қўлларидан ушлади.
‑ Бироз эшитгин, Том, отамиздан сўраганимиз яхшироқ эмасми? – майинлик билан мурожаат қилди у.
Яхши фикр! Том олға интилди. Ҳа, бу вазиятни адолатли ҳал қилиш керак эди! Бунинг ҳаммасини зудлик билан шоҳга айтиш керак.
Шоҳ аллақачон уларни иккаласини ҳам кутарди. Том унга айтмоқчи бўлган нарсаларни сабрлик билан эшитди. У ўз гапларини тугатгандан кейин шоҳ мулойимлик билан жавоб берди:
‑ Том, мен сени тушунаман, лекин қара, ахир бу муаммони ечиш эмас!
‑ Нимага йўқ? Фақат шу йўл билан улар гап нимадалигини билиши мумкин.
Шоҳ унинг гапларига қўшилмаётганлигини билиб, янада кўпроқ ҳовлиқиш билан қўшди:
‑ Бўлмасам бу мутлақо адолатсизлик бўларди!
Жазо таъсир қилиши керак! Ҳеч қандай ҳолатда шоҳ адолатсизлик қилмаслиги лозим. Ота жим турарди. У Томга ўзининг меҳрибон кўзлари билан узоқ вақт қараб турди. Том ўзини ноқулай ҳис қилди. У кўзларини пастга қаратиб, ўжарлик билан полга қарарди. Шоҳ бу болалар ҳақида шунча нарса била туриб, қандай қилиб уларга марҳаматли бўла олади! Нимага у жим турибди? Наҳотки унинг ҳаёлига ҳеч нима келмаётган бўлса?
Том яна юқорига қаради – ва яна ўша меҳрибон кўзлар унинг юрагига санчилди. Бола қизишни бошлади. Ҳақиқатдан ноқулай эди. У бунга чидай олмасди. Том дарҳол нимадир қилиши керак эди. У уялиб деди:
‑ Яхши, унда мен қараб кўрайчи, қаерда фойдам тегаркин!
Ахир бу отага ёқиши керак эди – шунақа тиришқоқ ўғил!
Шоҳ чуқур ўйлаб унинг орқасидан қараб қолганини Том сезмади.
3 боб
Вақт қўлдан бой берилди.
Том ҳақиқатдан ўзига иш топиши мумкин эди – қасрнинг ташқарисида. Кутилмаганда унинг ёнидан бақириб, имо‑ишоралар билан, қўлида хомут, саросимада икки киши югуриб ўтди: уларнинг доғли кулранг оти ипидан узулиб, қочиб кетибди. Улар собиқ қароқчи эди, Том уларни таниди. Албатта, энди улар отга ета олмасди. Бироқ, Том нима қилишни биларди. У оғилхонага югуриб бориб, девордан юганни ечди ва ўзининг кичкина отига ўтириб, чоптириб кетди. У албатта отни топиб, уни орқага қайтаради, буни аниқ биларди.
Яна отда юриш нақадар мароқли! Унинг оти ҳам мазза қилаётганди, чунки хурсандлигидан кишнаб, ўзини калта туёқларида жудаям тез чопарди. Йўл кенг текислик орқали ўрмонга бошларди. Қоронғи ўрмон ичида қаердадир у ўша кулранг отни пайқаб олиб, топиши керак эди. Бироқ, соатлар ўтар, ҳеч қандай из, ҳеч қандай отнинг кишнаши эшитилмасди. Аста‑секинлик билан излаш ёқмаётган эди. Том қорни қаттиқ очганини ва янада кучлироқ чанқаганини ҳис қилди. Оёқлари оғрирди, чунки отни эгар ва узангиларсиз олиб чиқиб кетганди, шунинг учун отда чопиш учун кўп куч кетганди.
От ҳам чарчаган, истар‑истамас оғир қадамлар ташларди. Ногоҳон Том шилдираган ва қулт‑қулт деган овоз эшитди. Бу яқин орадаги булоқ эмасмикан? У отдан тушиб, югандан ушлади ва шу ерда бир‑бирига жуда яқин ўсаётган эски толларнинг осилган шохлари орасидан ўтиш, юришни қийинлаштирарди. Улар ботқоқли кўлмакдан эҳтиётлик билан ўтиб, булоққа келишди. Қирғоқдаги баҳайбат, ўз ичига асрларни олган дарахтлар шунақанги соя берардики, қуёшнинг ҳеч бир нурини сувда акс этмасди. Сувнинг юзаси ўзгача тўқ рангли ва ёғли кўринарди. “Қўлдан нима ҳам келарди!” – ўйлади Том, чанқоқдан қийналиб. Шунинг учун озгина кир тошнинг устида тиззалари билан турди ва қўллари билан сув олиб, ташналик билан ичди.
Ҳа, бу ердаги сув салқин эмасди! Жудаям илиқ! Таъми ҳам жирканчли, деярли кўнгилни айнитадиган. Аммо йўқдан кўра, борига барака!
Ичиш қийин эди. Бунга қарамасдан у яна ташналик билан озгина ичди. Бола ҳар бир қултумдан кейин сувнинг ғалати таъмига ўрганиб бораверди, охирида эса сув унга қандайдир ширин туюлди.
Шу пайт унинг ортидан ваҳшиёна кишнаётган овоз эшитилди. От силкиниб, бир неча қадам орқага ташлади ва қўрққндек орқа оёқларига турди. Лекин атрофда ҳеч нарса йўқ эди. Том ҳақиқатдан ҳеч кимни кўрмаётганди – на одамни, на ҳайвонни. Саросимага тушиб қолгандек, у ердан қочиб кетаётган ҳайвонни тутиш учун анчагина куч сарфлашга тўғри келди. Бироқ, у қатор тушган толларнинг ёнида тўхтаб қолганида уни тутишга муваффақ бўлди. От қўрққанидан қалтирарди. Уни тинчлантириш Томга анча қийин кечди.
Аслида у доғли кулранг отни излаётганди, қуёш эса ўрмон устидан анча пастга тушиб қолган эди. Том қасрга қоронғи тушгунча қайтиб бориши керак эди. Қуёшнинг қизил нуридан ҳимояланиб, қўли билан кўзларини тўсди. Воҳ, аниқ, нарироқда нимадир қимирлади! Том боягина оти билан бошидан ўтказган воқеадан кейин қўрққанча, хавфсизлик юзасидан турган жойида қолди. Юраги отилиб кетгудек қаттиқ урарди.
У томонга секинлик билан қандайдир одам яқинлашиб келаётганди: семиз, қийшиқ шохга таянган, жудаям қари бир чол.
‑ Ўҳў, қандай ажойиб от! Мен анчадан бери бунақасини кўрмаганимдим! – ҳириллаган овоз келди, худди чол олдинлари ҳеч гапирмагандай.
‑ Сиз бу ерда доғли кулранг отни кўрмадингизми? – эҳтиётлик билан сўради Том. У бу чол ҳақида нима ўйлашни билмасди. Балки у унчалик қари эмасдир, бироқ унинг юзини ажин босган ва касалга ўхшаб оқарган эди. Унинг катта соқоли ва ноодатий узун, кулранг сочлари чалкашиб кетганди. Устидаги ҳар хил теридан бўлган узун ёпқич унинг қуриб қолган танасини ўраб турарди ва унга ваҳшийроқ кўриниш берарди. Шохни ушлаб турган қўли қаттиқ қалтирарди. Худди синаётгандек, ўткир нигоҳлари билан Томга қарарди, бироқ бутунлай дўстона нигоҳ эди.
‑ Юр мен билан, сенга ёрдам бера оламан, ‑ ҳириллаб, паст овозда гапирди чол, қайрилди ва оқсоқланиб, тўғрига кетди. Кўп ўйлаб ўтирмай, гўёки бу Озғин магнит каби ўзининг орқасидан тортгандай, Том отини ушлаб, унинг орқасидан эргашди. Аввалига улар ўрмон ичидан эгри йўлларидан кейин қоя бўйлаб бироз тепага юришарди. Чол ғадир‑будир эманнинг ёрилиб, ўралиб кетган томиридан ўтиб олди ва Томга унинг ортидан юриши учун бошини қимирлатди.
Уларнинг олдиларидан ғор чиқди. У жудаям чуқур бўлса керак, чунки орти қоронғи эди. Шифти қоракуя билан қопланган, бироқ деворларида ғалати ялтироқ нарсалар осилиб турар, полига эса қўй ва эчкиларнинг терисидан тикилган гилам ёзилганди. Ғадир‑будир чопилган тўнкалар устида шаффоф идишларда ҳар хил рангли суюқликлар турарди. Том идишларнинг бирида қурбақанинг оёқлари борлигини кўрди. “Ҳа, қизиқ уй, ўрмон ўртасида!” – ҳайрон бўларди у. Уни қизиқиши уйғониб кетди, нимадир уни тортарди. Отини ғорнинг ёнидаги ёшгина дарахтга боғлаб, уни тинчлантириш учун силаб, ўзи ичкарига кирди.
Шу орада Озғин йўнилмаган тош устига ўтирди ва минғиллаб, ғорнинг ҳўжайини учун стол бўлиб хизмат қиладиган, олдида ётган юмалоқ, шаффоф тошга кўз тикди. Бу тош ажойибона ялтирарди ва ранглари алмашарди! Лекин Том буни кўрганда танасидан совуқлик югурди, у ҳатто сесканиб кетди.
Бу қандайин нарса эдики, Озғин ундан жавоб кутгандай қарарди? Бу бошқачасига кўриб бўлмайдиган кўп нарсани кўрса бўладиган шоҳнинг “жонли ойна”сига ўхшаш нарсамикин? Унда у ҳам бунга ўхшаш нарсага эга бўлишни истарди, – ўйлади Том. ‑ Оҳ, бу жудаям фойдали бўларди, ҳатто мутлақо зўр – бошқалардан кўра кўпроқ кўриш, билиш!
Бола бир қадам яқинлашганда, чол уни шошилганча юмшоқ, ялтироқ қора рўмолчага ўраб, эҳтиётлик билан ва тантанавор равишда ғорнинг ичкарисида қояда ўйилган токчага олиб бориб яшириб қўйди. Бошини уёқдан буёққа чайқаб, олдинга чиқди ва Томга қаради:
‑ Ўҳў, ҳеч нима кўринмаяпти‑ку! Мен билан ҳали ҳеч қачон бунақаси бўлмаган! Эҳтимол, менинг китобим кўпроқ билар!
Озғин нима ҳақда гапираяпти? Бола ҳали бунақасини ҳеч кўрмаганди: иккита текис тўртбурчакли пластина ўртасида бир томонга маҳкамлаштирилган қайин пўстлоғидек оқ, ингичка шаффоф нарсалар бор эди. Уларни қимирлатганда шох‑шаббалар оловда чирсиллагандек чирсилларди. Оқ текисликларнинг устида кичкина белгилар чизилган, улар жудаям кўп эди.
Том Озғиннинг елкаси оралаб қаради. Белгилар камон ўқидек текис қаторда жойлашганди ва ҳар бир белги ўзидан олдингидагига қараганда каттароқ эди. Тепа бурчакда рангли доғ устида ярқираб турган кўзларга ўхшаган эгри чизиқлар бор эди. Гарчи, айнан мана шу белги унга қўрқинчли бўлиб кўринаётган бўлса ҳам, Том бу нарсалар нимани англатишини билишни хоҳларди. Лекин озғинга халақит беришга жазм қилмасди. Чол эса коинот кучлари, катта руҳ ва шунга ўхшаш нарсалар ҳақида бир нарсалар деб шивирлар, қатор бўйлаб қўлини юргизарди ва узоқ вақт белгиларга қарарди. Ваниҳоят, бошини чайқаб, кўзларини кўтарди. Томга қараб сўради:
‑ Сенинг доғли кулранг отинг кимга тегишли? Қаердансан?
Том жавобини тугатиши биланоқ чол қўрққанидан ўзини четга олди, кейин дарровда ўзини қўлга олди:
‑ Ҳақиқатдан! Шунинг учун китобим бу ҳақда жим турган эканда. Кристалл ҳам бу отни қаердалигина айтиб беролмаяпти. Ажабо! Бу ерга ўтиргинда болакай, жиндай дам ол. Мени сени шоҳинг қизиқтираяпти. У билан яшаш қандай? У ҳали ҳам шундайми – адолатсизми?
Нима учун бу Озғиннинг овози дўстона жаранглашни бошлади: “болакай”? Том бу сўзларга нисбатан ички қаршилик сезди, лекин ҳаёлида бу сўзлар мутлақо ёлғон бўлмаса керак, деган фикр ўтди. У нима қилсин? Озғинга шоҳ ҳақида айтиб берсинми? Нимага йўқ, ахир бу нарсаларни у ҳаммадан кўра яхшироқ фаҳмлай олади‑ку? Ёки буни қилмагани маъқулроқми?
“Иҳо‑ҳо!” – деган овоз келди ташқаридан. О, бу унинг оти эди! Уни ёдидан чиқармаслини керак эди. Том қайрилиб, ташқарига қараб учта қатъий қадам ташлади – ва шунда у тезлик билан қасрга қайтиши кераклигини тушунди. Отни ечиб, унга ўтирди, от эса орқага йўлни билгандек, жуда тез чопиб кетди. Орқасидан деярли ёлвораётган, ҳириллаган овоз эшитилди. Лекин Том бақираётган Озғинни гапларини бошқа эшитгиси келмасди. Калласида фақат “тезроқ уйга!”, – деган фикр айланарди.
У қайтиб келганида анча қоронғи тушиб қолганди. Ўлиб қолгудай чарчаган бўлиб, дарвоза орқали қасрнинг ҳовлисига кириб келди. Ҳаммаёқ жим‑жит, ташқарида ҳеч ким йўқ эди. Бироқ мана! Катта оқ кийимли одам уни қарши олишга шошилаётганди, уни отдан тушириб, бағрига босди. Бу шоҳнинг ўғли эди. Афтидан у уни кутганга ўхшайди. Ҳа, у уни кутганди. Шоҳнинг ўғли ўзининг кучли, иссиқ, севгига тўла қўллари билан бағрига босганида, Том ўзининг кўриниши ҳақида қайғурмасди, фақат ёш бола каби йиғларди.
‑ Сен узоқда эдинг! – деди ҳўжайини бироз туриб, кейин скамейкага ўтиришди.
‑ Ҳа, мен доғли кулранг отни тутмоқчи эдим! Лекин топа олмадим.
‑ У аллақачон қайтиб келди, ‑ деди шоҳнинг ўғли, тинчлантириб, ‑ баъзида ҳайвонлар уйга бўлган йўлни одамлардан кўра яхшироқ билишади!
Том бошини қимирлатди. Ҳа, унинг оти ҳам жуда тез уйини топиб келганди. Ҳм! Бўлган воқеани ҳўжайинига айтиб бериши керакмиди? Йўқ, яхшиси керак эмас. У ерда ўзини ёмон ҳис қилганди, нимагалигини ўзи ҳам билмасди.
‑ Ў, ҳозир мен отимга қарашим керак! – бирданига шошилиб қолди Том, билимдонлик қилиб.
‑ Буни Педро ўрнингга сен учун қилиб қўйди. У ҳам сени кутганди!
Педро? Бу фақат қароқчилар сардорининг ўғли бўлиши мумкин эди. Бу кунлар ичида Том уни ҳали кўрмаганди. У қаерда эди? Том унга қароқчилар лагеридаги, ўша даҳшатли кечада уни қутқаргани учун яна бир бор миннатдорчилик билдирмоқчи эди.
Шу пайт Педро оғилхонадан чиқди. Сардорнинг ўғли ўзига бошқа ишни топа олса ҳам, Том учун қилган иши уни ҳайрон қолдирди. Воҳ, нима бўлди? Том икки марталаб қарашига тўғри келди: ҳақиқатдан, у каттароқ ва улғайган эди! Бола ҳайронлигидан буни қандай тушунтириб беришни ҳам билмасди.
Шоҳнинг ўғли уни бу ҳолатдан қутқариб қолди:
‑ Педро кўп вақт мен билан эди. У яна сени ва Женни Мирош билан қиладиган ишларингда сени ўрнингни босди.
“Бир кун учун мени ўрнимни босиш умуман керак эмасди”, – яширинча ўйлади Том. Бироқ бундай кейин жиддий равишда қўшди:
‑ Том, сен анча вақт қасрда бўлмадинг. Сен сойдан сув ичган ва Озғиннинг ғорида бўлган вақтни бутунлайига қўлдан бой бердинг.
Ҳўжайини ҳаммасини билганди. Оҳ! Қандай шармандагарчилик! Аммо бунга қарамасдан у уни кутганди! Бола бундай чуқур таъсирланди. Лекин бой берилган вақтни қайтариб бўлмайди. Том боши қотиб, ҳўжайинига кейин Педрога қаради ва албатта, тасодиф эмас, Женни келаётган эди. Ўзининг узунгина келишган оёқлари у томонга шошиларди, қорамтир сочлари эса ойнинг шулъасида ялтирарди. У ёш чиройли қизга ўзгарганди! Бироқ кўринишида қандайдир нотаниш нарса бор эди.
Бу – Женними? Наҳотки унинг йўқлигида кўп вақт ўтиб кетган бўлса? Наҳотки буларни ҳаммасини қўлдан чиқарган бўлса? Бу қандай содир бўлди? Наҳотки бошқа ўлчамли дунёга тушиб қолган бўлса? Бунга чолни, булоқдаги ширин сувни ва... ва... нима даҳли бор?
У йўқлигида Женни бунчалар ўзгарганидан ва балки, энди Педро унинг энг яқин дўсти эканлигини ўйлаб Томнинг юраги эзиларди. У‑чи? У шунчаки дарслардан ортда қолдими? Қўрқинчли жойи йўқ! У ҳали нимага қодирлигини кўрсатади. Устига тажриба ҳам орттирди, ўҳў! Воҳ, бу нима? Озғин бу “ўҳў”ни икки марта қайтарганди. Наҳотки буни ундан ўрганган бўлса? Бирдан Том қатъиян ўрнидан турди.
‑ Мен жуда чарчадим, хонамга кетсам майлими? – сўради у ва аччиқ қилиб қўшиб қўйди, ‑ агар умуман, бу ерда хонам бўлса!
‑ Тушунарли иш, Том! – мулойим, аммо қайғу билан жавоб қилди шоҳнинг ўғли, ‑ ахир уйинг шу ердаку!
Ҳа, ҳеч бўлмаганда хона, у кетишида қандай бўлса шундай эди. Ҳатто тунги кийими ҳам шу ерда ётарди. Лекин, энди у унга ҳеч ҳам керакмас эди. Ўлар ҳолатда чарчаган, бўшаб қолган, ошқозонида ғалати ноқулайлик сезарди. Унинг устига, энди кўрпа ҳам калталик қилаётганди! Жаҳли чиқиб, типратиконга ўхшаб ўралиб олдида, ухлаб қолди. Эртанги куни уйқудан уйғонганида, у яна ҳаммасини эслади, бўлиб ўтган воқеалар ҳақидаги ҳаёллар унга тинчлик бермаганидан ўрнидан тургиси ҳам келмасди. Ақл бовар қилмайди: ишлар усиз кетаётганди! Ўшанда у бутун қароқчилар тўдасини бошини оёғидан қилмоқчи эди, энди эса уни кераги бўлмай қолди!! Шундай қилиб, у ҳеч нимага арзимасди – бутунлай омадсиз!
Том ўзини худди устидан кучли қоронғулик босаётгандек ва бу уни ўраб олгандек ҳис қиларди. Шундай қилиб, у яна озгина ухлаш учун боши билан кўрпага шўнғиб кетди. Лекин вақт қисқа эди. Эҳ, ўша омадсизликни! Нолиб девор томонга бурилди‑да, ўралиб, яна ухлашга кетди.
Буни қилмаганда яхшироқ бўларди, чунки тушида кўргани даҳшатли эди: Женнини орқасидан қувиб ета олмасди, у Томдан тезроқ югурарди. Ниҳоят, уни харобалашиб, бузилиб, мохлар босиб кетган плиталар, сон‑саноқсиз кулранг палахса тошлар орасидан топди, у катта палахса тошнинг устида туриб, Томнинг устидан куларди. У ҳақиқатдан уни устидан куларди. Заҳарли киноя билан! Кейин Женни орқага қараб сакради. Том у ерга йиқилиб пачоқ бўлади, деб бақириб юборди, бироқ у ерда бирдан Педро пайдо бўлди. У гавдали бўлиб, пастда турарди, уни ушлаб олдида ва қаергадир олиб кетди.
Бунга чидаб бўлмасди! Бу туш уни ўзидан чиқариб юборди. Нимага Женни ундан қочиб кетди? Нимага у унга ета олмади? Нимага у уни устидан кулди?
Эшикни дукиллаши уни ғамгин ҳаёллардан чалғитди. Хонага қандайдир бола кириб, унга нонушата учун патнисда назокатли таомлар олиб келди. Буларни столга қўйиб, нонуштадан кейин у билан ёшлар учрашувига бориши сўради. Бу яна қандай хабар? Ёшлар учрашуви? Демак, янги сўзлар пайдо бўлибди‑да! Ундай ҳолда у бормаса керак.
Сал қолса Том: “Зиғирча хоҳишим йўқ”, демоқчи бўлди‑ю, бирдан бола яхшилаб қаради. Олдин уни қаердадир кўрганди. У кимгадир ўхшарди? Сочлари малла, сепкиллар – э‑воҳ, ахир бу Мирош‑ку! Кичкина семиз – уни таниш жуда қийин эди! Баланд бўйли, мушаклари чиққан, ўзига ишонган эди. Ажабо!
Устига Мирош дўстона деди:
‑ Биз сендан жуда хурсандмиз! Йўқлигинг қаттиқ билинди. Айниқса Женни сен ҳақингда қайта ва қайта сўрарди!
‑ Сен эса, Мирош, ўз устингда яхши ишлабсан! – ҳайрон қолганини билдирди Том ва сакраб ўрнидан турди. – Ярим соатдан кейин олдиларингда бўламан!
Яхшилаб ювуниб, тоза кийимларини киймоқчи эди, шунингдек, маззали нонуштадан роҳатланмоқчи эди.
4 боб
Ҳаммаси бошқача
Мирош Томни олдига кирди. У уни қасрнинг нотаниш қисмига олиб борди. Бахтига, Том Мирош атагандек “ёшлар учрашуви”га келганларни деярли ҳаммасини биларди. Женни, Педро ва бошқа ёшлар уни чин юракдан қарши олар ва энг ёқимлиси, қаерда бўлганини сўрамасди. Том у ерда ўзини ёмон ҳис қилди.
Бир неча унга таниш қўшиқлардан кейин ҳамма тинчланиб, стулларда ёки юмшоқ гиламда чўккалаб ўтиришарди ва кутишарди. Айнан нимани? Том безовталаниб атрофга бир қараб чиқди. Ўтирганлар бирин‑кетин сумкаларидан, Озғин атагандек “китоб” чиқариша бошлаганини кўриб, жуда ҳайрон бўлди. Ҳажми салгина кичикроқ, лекин ичида кўп белгилари бор эди. Ҳа, буёғи қизиқ тус олаётганди! Бундан чиқди, бу ерда ҳам бундай китоблар бор экан‑да? Бу ердаги ҳам одамлар бир нарсани билмоқчи, жавоб олмоқчи экан‑да? Том интизорлик билан кутишни бошлади.
Учрашув давомида Педро подадан чиқиб кетган ва чўпон топган қўй ҳақида кичкина ҳикоя айтиб берди. Шу орада у вақти‑вақти билан у ўзини “китоб”ига қарарди. Кейин бир кичкина қиз шундай деди:
‑ Мен ўзимникиларни биламан, улар ҳам мени билишади, ‑ ҳўжайин шундай дейди! Шубҳасиз, у буни “китоб”дан биларди. У қизча гапирган нарса бу ерда ўтирганларни ҳаммасига муҳимдек туюлди, фақат Том бунда ҳеч қандай қадрли нарса кўра олмади. Зериккандай қўлларини чалиштириб, гавдасини орқага олди ва бармоқларини қимирлатишни бошлади. Бармоқларини тез қимирлатгандан улар бир‑бирига етолмасди. Шунда Том жимжитлик пайтида баланд овоз билан эснади‑да, ўрнидан турди.
Баъзи дўстлари қўшиқ айтишни бошлагани учун, адаблик қилиб озгина турди. Бу қўшиқлар янги бўлиб, Том уларни ҳеч бирини билмасди ва бу уни ғазабини келтирарди. Устига‑устак бошқа куйлай олмасди: тили томоғига ёпишиб қолгандек, юраги эса бефарқ бўлиб қолгандек эди. Женни яқинроқда ўтирарди, лекин одатий қарашлардан кўра кўпроқ қарамасди. “Бундай қилиши яхши эмас”, ‑ ўйлади Том. Женни шоҳликда янги бўлганида у ҳақида қанчалик қайғурарди. Энди эса, улар ҳаммасини ўзгартириб юборган бир пайтда – Том ўзи янги – Женни худди кўргиси келмаётгандек, ҳамма вақт кўзларини олиб қочарди. Ғалати, бошқалар ҳам ўзларини шундай тутишарди. Лекин қалбига унчалик озор бермаганди.
“Ҳа, майли”, – ўйлади у ва ташқарига чиқди. Ташқарида, катта ва ёруғ коридорда кўп болачалар уёқдан буёққа югуришарди. Йўқ, улар ўсмирлар эди, чунки аллақачон каттароқ бўлиб қолишганди. Уларнинг ҳаммаси Том “ёшлар учрашувида” кўргандек китоб олиб юришарди. Демак, бу нарса бу ерда янгилик эди, ҳамма ўзи билан бу китобни олиб юришар, унга бурун тиқишарди. Қуёш ажойиб тарзда нурларини сочаётганди! Наҳотки бу ерда ҳеч ким футбол ўйнагиси ёки отда учгиси келмаётган бўлса?
Оҳ, отда учиш! Ҳозир Том нима қила олишини ва нима қилиши кераклигини тушунди: отидан хабар олиши керак. Бола ташқарига олиб чиқадиган йўлни топди ва қасрни айланиб ўтиб, оғилхонага бормоқчи бўлди. Бироқ, йўлда у ўзини чарчаган ва ланж ҳис қилди. Нонушта яхши бўлганига қарамай, ошқозонида ноқулайлик сезди! Бу об‑ҳаводанми ёки машғулотларнинг янги тартибиданми? Балки, қўшиқ айтишлар уни чарчатгандир? Том тушуна олмасди, ҳаммаси чалакаш эди, шунинг учун бута орқасига ўтга ётиб ухлаб қолди.
Афтидан, кўп ухлаган бўлса керак, кимдир уни уйғотганда, қуёш анча пастга тушиб қолганди:
‑ Том, мана сен қаерда экансан! Биз сени излаб юргандик!
Том тушунмасдан, Женнини безовталанган юзига қараб, кўзларини пирпиратди. Женни унга жуда яқин турганди.
‑ Мени? Излашди? Нимага энди бирдан? – шуни айтиб, бошқа томонга қайрилмоқчи бўлди. Эрталабдан бўлаётган ғамгин туйғу уни яна қамраб олди. Бу нарса уни юзидан билиниб турарди. Женни беихтиёр ўзини орқага олди ва бошқа гапларидан ҳам оғирроқ ботадиган гапни айтди:
‑ Том, сен нимадир кераксиз нарсани ичдингми? Оғзингдан кўнгилга тегадиган, ғалати ҳид келаяпти!
У ҳақиқатдан бурнини ёпди.
“Қандай сурбетлик!” – ўйлади Том, у шундай ғазабландики, дарҳол туриб, бақириб юборди:
‑ Бу ерда ҳатто одам нима ичишини ҳам назорат қилишади! Бу жирканжлик!
Шунда бола қизни ташлаб, оғилхонага югуриб кетди. Ҳа, оти ўша ерда эди. От унга салом бергудек қаради, бола эса унга осилиб олди. Ваниҳоят, уни севадиган, кўргиси келаётган ва балки тушунаётган бир мавжудот топилди!
Бу нарсаларни ўйлаган сари, Том ҳўнграб йиғлагиси келарди. У ўзига ачиниб кетди ва кўзларига ёш келди. Яхшиямки, буни ҳеч ким кўрмади! У энди кичкинамас, шунинг учун йиғлаш мумкин эмасди!
Кечагина у йиғлаб юрганди, шундай эмасми? Педро буни сездимикин? Жудаям ноқулай эди! Энди Педро у ҳақда нима деб ўйлайди? Том учун бу бола у ҳақида нима деб ўйлаётгани жуда муҳим эди. Женни‑чи! ...Оҳ, у нима қилиб қўйди?! У унга қаттиқ ва қўполлик билан бақириб юборди – энди ҳеч қачон кечирмайди! Аввал бўлган барча муносабатлари бузилди. Уларни дўстлиги умидни узса бўладиган даражада барбод бўлганди. Унда энди фақат оти қолган эди. Ҳеч бўлмаса ҳайвон ундан нафратланмасди. Ҳа, бу тунни у шу ерда, оғилхонада ўткади. Уерда от тезагини хиди келаётган бўлса ҳам, бола ўзини яхши ҳис қиларди. Женни айтганидек, барибир ундан ёқимсиз ҳид келаётганди. Шу тарзда, бу ҳидни ҳеч ким била олмасди. Том қорни қаттиқ очмагунча, ғазабланган, сомон солинган қопнинг устида ҳаёл суриб ўтирарди. Ҳа, у кучли очликни сезди! Кеча ва бугун эрталабдан бери ҳеч нима емаганди. У ейиш учун нимадир топиши керак эди. Бу орада кеч ҳам кириб қолганди. Ҳа, ҳақиқатдан ташқарида қоронғи тушиб, анча совуқ ва безовтали жимжитлик эди. Қайтангга бу яхши, чунки кечаси унга ҳеч ким учрамайди. Том секингина отхона эшигини ёпди‑да, лип этиб ҳовлига чиқди ва ошхона томонга чорланди.
Бироқ қизиқ, у ошхонани аввалги жойидан топа олмади. Наҳотки уни бошқа залга кўчиришган бўлса? Бу уни овқат топиш учун охирги имконияти эди! Адолатсизлик! Уни шу ерда оч қолдиришди. Наҳотки ҳеч ким у ҳақда ўйламаган бўлса? Албатта ҳеч ким, ахир ҳамма банд, китобларидаги белгиларга қараш билан овора – шунинг учун уни эсдан чиқаришган! Энди у ким бўлди?
Лекин қаердадир ошхона бўлиши керак! Уни топмагунча орқага қайтмайди. Очлик уни қоронғу коридорлар ва заллар ичидан етакларди. Бу жудаям ваҳимали эди! Ҳамма нарса нотаниш бўлганидан, Том гангиб қолганди! Йўқ, шоҳнинг ўғли айтгани нотўғри эди. Энди у ўзини уйидагидек ҳис қилмасди! Бўлмасам қаерда? Унинг қалби олдингидан кўра янада кўпроқ қоронғуликка чўмганди. Бу ҳолат ўзи тушиб қолган сақичдек қора чуқурга ўхшарди. Ҳеч ким уни уердан чиқара олмасди! Ҳаммаси тугади.
Ҳаммаси тугади – у олдинлари шунақа деб ўйлаганмиди? Ҳа, анча вақтлар олдин, уни баҳайбат илон бўғмоқчи бўлганда ва шу ерда, бошида кўрган тушида ҳам. Чақмоқ тезлигида ҳаёллар ўтарди: у иккаласида ҳам қутқарилганди. Иккаласида ҳам бақирганди. Лекин бугун ундай қилишга кучи йўқ эди. Унга ҳеч нима ёрдам бера олмасди. Ҳеч ким уни эшита олмасди. Бу ерда умуман ҳеч ким йўқ эди.
Ўшанда шоҳ нима деганди? “Бу сени қўрқитмоқчи бўлган душман”, лекин бу сафар туш эмас, рўё эди. Ҳеч қандай баҳайбат илон ҳам йўқ эди. Умуман ҳеч қандай душман йўқ, фақат қуруқ далил: у ҳеч қандай чиқиш йўли йўқ чуқурга тушиб қолганди. Наҳотки энди у ҳеч қачон бу чуқурдан чиқиб кетолмаса?
Бироздан сўнг Том кейинги хонада ёруғлик борлигини кўрди. Ёруғлик эшик тагидан тўғри у томонга тушаётганди. Кимдир ухламаётганмиди? Уерда кимдир бормиди? Том зўрға нафас олиб, эмаклаб эшик томонга юрди. Қўли эшикка етай деб қолганда, ўз‑ўзидан очилгандай очилиб кетди.
Шоҳ шу ерда эди, пастгача эгилиб, севги билан уни кучли қўлларига олди ва иккаласи бориб креслога ўтиришди. Бу қизил кресло эди, энг бошида, бу ерларга энди келган чоғларида, Том ҳаётида биринчи марта “Ота” деган, шоҳни ўғли бўлган, тожни кийган пайтлари ўтирган ўша кресло эди.
‑ Том, ўғлим менинг! – жудаям таъсирли ва мулойимлик билан шивирлади шоҳ. Том уни севгига тўла юзига қараб, “Отам менинг” дейишдан бошқа ҳеч нарса дея олмади! Шунинг ўзи етарли эди. У қайтиб келди. Яна қайтиб келди: уйига! Шоҳнинг хузурига! У ерда жудаям юмшоқ ва иссиқ эди, иккаласи ўтиришарди, жимжитликда, биридан иккинчисига нимадир таралиб турарди. Том бу нималагини билмасди, шунчаки шундай бўлгани яхши эди.
Том анчадан бери Ота билан бунчалар мазза қилиб гаплашмаганди! Том уни эсдан чиқарганди! Қанақасига бунчалик аҳмоқ бўлиш мумкин!... Воҳ, кечадан аввал куни у бу ерда Женни билан бўлганди. Ёки йўқми?
Том ўзини йиғиб олди. Ота буни билиши керак. Буни унга тушунириб беради.
‑ Менга нима демоқчи бўлганлигингни биламан. Ҳа, Том, ўғлим сенга айтган нарса – ҳақиқат. Сен анчагача биздан йироқда бўлдинг: нақд уч йил! Бу эса, сен ёлғон булоқдан ичганинг сабали.
‑ Лекин, – эсанкираб сўради Том, ‑ нимага уердан ичиш керак эмаслигини билолмай қолдим?
‑ Сен ҳақиқатдан билмай қолдингми?! У янги куч бердими? – сўради ота, асло уни айбламай.
Ҳақиқатдан, ўша булоқ унга қандайдир қора ва даҳшатли туюлганди. Сувни биринчи хўплашданоқ ғалатилигини сезганди. Лекин чанқагани кучлилик қилганди. Бу ҳақиқат! Юрагида бирон‑бир хавфни ўйлашдан кўра, чанқоғи кучлироқ эди. Бу тушунарли!
‑ Том, энди мени эшит! Фикринг бўйича, ҳозирги муҳтожлигинг сени бошқаришига йўл қўйма. Қулоқ солишни, текширишни, сабр қилишни ва кутишни ўрган!
‑ Кутишни? Наҳотки бу нарсани билмасам? – озгина эътироз билан ҳайрон қолиб сўради Том. Жавобни олмасданоқ, тезда кейинги саволни берди:
‑ Қандай қилиб шунча вақт тезлик билан ўтиб кетди? Қандай қилиб бу ердагилар бунчалик тез ўсиб кетишди? Ахир бу адолатсизлик‑ку!
Ота уни ҳафа бўлган оҳангига эътибор бермай, сабр билан тушунтирди:
‑ Биласанми, Том, фақат бу ерда ҳақиқий ҳаёт бор. Тоза булоқ, куч берувчи сув фақат шу ерда. Фақат бу ерда сен ҳар томонлама ўса оласан. Фақат бу ерда нимагадир эришиш, янгиликни яратиш мумкин, фақат бу ерда бошқаларга хурсандичилик бағишлай оласан. Ўз кучинг ва хоҳишинг билан эмас!
‑ Қасрдан ташқарида бу нарсалар йўқми? – ишонмай сўради Том ва бу нарса уни янада кўпроқ эътирозини кучайтирди. Бундай дейишга қандай журъат этди?! Нимага Ота ўзининг қарашларида бунчалик чегараланганди? Қасрнинг ташқарисида ҳам қўлидан бирон нарса келадиган одамни учратди‑ку: масалан, шишали нарса орқали билиши ва китобдаги белгиларни тушуниши. Эҳтимол, ҳар хил идишларда ажойиб суюқлик яратиши мумкиндир. Наҳотки бу нарсалар бўлмағур бўлса!
‑ Том, сени отанг ким? – ғамгин оҳанги билан гапирди шоҳ ва турди‑да, хонадан чиқиб кетди.
5 боб
Туғилган кун байрами
Шоҳ кетгани бекор бўлди! Томнинг ҳали кўп саволлари бор эди. Бошқаларга, масалан Женнига, Педрога, Мирошга ва Робертга етиб олгунча кўп нарсани билиб олиши керак эди. Ахир у орқада қолишни истамасди‑да! Эҳтимол, буни уларнинг ўзлари ҳам билишса керак. Том эрталаб улардан сўрайди.
У ўтирган жойида, суғурга ўхшаб, йиғилиб олди‑да, туннинг қолган қисмини ўша ерда ўтказди.
Эрталаб қатъий қарор билан турдида, бошқалар билан нонуштага кетди. Педро унинг ёнига ўтирди. Том хурсанд бўлди. Бошқалар ўзаро оддий оҳангда гаплашаётган бир пайтда, у Педрога шивирлади:
‑ Мен учун озгина вақтингни ажрата оласанми?
Педро қувониб жавоб қилди:
‑ Бўлмасамчи! Ёшлар мулоқотидан кейин, агар ҳўжайиннинг менга бошқа режалари бўлмаса, албатта. Мен билан ҳозироқ кетасанми?
Том қанчалик хоҳламай бораётганини у билганда эди. Унга офтобда қорайгани ёки футбол ўйнагани яхшироқ бўларди! Лекин, бола у билан муносабатини ёмонлашишини истамасди. Шундай қилиб, улар четроққа ўтиришди. Ёшлар бугун Том учун эски қўшиқларни айтишни хоҳлашгинини айтишди. Том ашулаларнинг сўзларини эслаши қийин, бунинг устига улар у учун зерикарлироқ эди. Лекин буни бошқаларга кўрсатишни хоҳламай, бошқалар билан айтгандай оғзини қимирлатиб турарди. Яхшиямки бошқалар уни кузатишмасди, бўлмасам атрофда бўлаётган нарсалар у учун қанчалик қийинлигини юзининг тузилишидан билиб қолишарди. Яхшиям бугун Женни йўқ эди! У билан бир хонада бўлиш – бунга чидай олмасди.
Улар яна ўз китобидан бир ҳикояни танлашди. Бу сафар гап, заҳарланган дарёга бир қисм ун ташлаган ва дарё тоза бўлиб қолган бир эркак ҳақида кетди. “Чакки эмас, ‑ ўйлади Том. – бу одам сеҳргармиди? Эҳтимол, Озғин ҳам шундай қила олармиди?”.
Шу пайт эшик очилиб, шоҳнинг ўғли кириб келди! Шоҳнинг ўғли уни назаридан четда қолдирмади! Эҳтимол, Том ҳали ҳам у учун муҳимдир? Бу Томнинг кайфиятига яхши таъсир қилди. Лекин айнан ҳозир, ошқозонидаги ёқимсиз туйғу аҳмоқона тарзда яна ўзи ҳақида эслатди.
Шоҳнинг ўғли ҳаммани байрамона дастурхонга таклиф қилди:
‑ Бугун Мирошнинг туғилган куни ва дастурхонга ҳамма таклиф қилинади. Ҳамма! – қайтарди у, Том ҳам ўзини таклиф қилинганини билиши учун.
Албатта, ҳамма катта хурсандчилик билан унинг орқасидан эргашди. Бироқ Том буни ихтиётсизроқ қилди. Биринчидан, у Педро билан гаплашгиси келмасди, иккинчидан, байрамона таомни ейишга иштиёқи йўқ эди, учинчидан, ажаб эмас уерда Женни бўлса, Том унинг олдида уятда эди. Умуман, туғилган кун – бу ўзи нима? Яна қандайдир янгилик. Бу ўша байрам қилинаётган нарсами? Яна ўша янгиликлар!
Мирош юзидан нур ёғилиб, ингичка, узун яшил новдалардан ясалган маржон билан безалган эшик олдида турарди. У ҳаммани чин кўнгилдан кутиб оларди. Ҳа, Женни шу ерда эди ва меҳмонларни катта ва ажойиб тарзда безатилган дастурхонга ўтиришга таклиф қилаётганди. У Томни ҳам илиқлик билан, худди ҳеч нима бўлмагандай қарши олди.
‑ Кечаги беодоблигим учун кечирим сўриман! – деди Женни Томнинг қулоғига. Ва бошқа меҳмонларни кутиб олиш учун эшик томонга чорланди. Том ёниб турган юзи билан, бир‑бири билан гаплашиб, кулишиб ўтирган болаларнинг ёнига ўтирди. У уларни танимасди, улардан кўпчилиги ундан каттароқ эди. Ёки уларни қачонлардир кўрган бўлиши мумкинмикин? Кўп вақтлар аввал?
Ҳаммада байрамона кайфият кўтарилганди: ёшлардан баъзилари Мирош учун клавесин ва флейта чалиб, ашула айтиб беришди. Бу Томга жудаям ёқди. Якунида шоҳнинг ўғли сўз олиб, Мирошдан қанчалик хурсандлигини айтди. Туғилганидан, ўн икки ёшга тўлганлиги, уч йилдан бери шу ерда яшаётганлигидан ва энг аввало, бу кунни у билан байрам қилиш учун оиласи ҳам шу ердалигидан хурсанд эди. Буни айтаётиб, Томнинг атрофидаги одамларга кўз югуртирди.
Пешонасини буриштириб, совуқ назар билан ёнида ўтирганларга қаради. Шу Мирошнинг оиласими? Қачондир бечора болага ёмон муносабат қилган оила! Айни шу пайтда, қатордан бақувват бир эркак киши туриб, йўталиб олди‑да, қисқа ва лўнда қилиб деди:
‑ Мирош, ўғлим, сен билан фахрланаман!
‑ Буниси ортиқча! – Том ўрнидан туриб, эътирозлик билан бақирди:
‑ Унга ишонма, Мирош! Бу разил одамлар сенга қанча ёмонлик қилганини эсингдан чиқардингми?
Яхшиям, унинг фикрига “разил” деган сўз келди, бу сўз жуда тўғри келарди!
Қаттиқ ғазабланиб, бор кучи билан столга урди. Урганидан стакан ва тарелкалар қимирлаб кетди. Хонада ноқулай жимлик бошланди, кейин Мирош ўзи туриб, унга дўстона деди:
‑ Том, уларни кечир. Мен буни аллақачон қилганман, энди ҳаммаси жойида!
Мирош дадаси билан яраштириш учун унинг ёнига келаётганди, лекин Том ташқарига югуриб чиқиб кетди.
“Уят ёки ғазаб? Уни шундай қилишга яна нима мажбур қилди? Ҳар сафар ёмонлик қилишга нимадир ундарди”, ‑ ўйларди у, отхонага келаётиб. Нимага у ҳамма нарсани нотўғри қиларди? Нима бўлди? Том энди бу дунёни тушунмасди. Ҳамда ўзини ҳам!
Бунинг ҳаммасини устига оти ҳам жойида йўқ эди! Бундай тинчликдан ҳам маҳрум эди.
‑ Ҳамма менга қарши! – кучли нолиш чиқди ичидан, шу пайт устига соя тушди. Отхона эшиги олдида Педро турарди. У Томнинг орқасидан келганди.
‑ Том, ахир биз бир‑биримиз билан гаплашмоқчи эдик‑ку. Юр, қуёшга чиқиб ўтирамиз! – чақирди у, ҳудди ҳеч нима бўлмагандай, Томни қўлидан дўстона ушлаб.
Борсаммикин ёки бормасаммикин? Қандайдир вақт Том ўзи билан курашарди, лекин кейин турди. Педродек дўсти бўлса ёмон бўлмасди!
Улар жуда узоқ гаплашишди. Педро, Мирош ўз яқинларини қандай кечира олганини ва бунинг натижасида ҳаммасида эркинлик ва хурсандчилик ошганини, бир‑бирини қабул қилиши ва ёрдам бера олишини айтди. Том фақат ҳайрон қоларди. Бунинг иложиси бормиди! Афсус, бунинг ҳаммасини тушунмади! У кўринишидан ўйланиб қолганди:
‑ Педро, менимча, мен ҳам уларни кечиришим керак!
‑ Бу ажойиб, ‑ Педро уни мақтади, ‑ энг яхшиси буни дарҳол қилганинг!
‑ Ҳа, ўтган ҳафагарчиликлар учун уларни кечираман.
Буни айтгандана кейин, Том ўзини енгилроқ ҳис қилди. Унинг совуқ, мушт бўлиб турган ўнг қўли илиқланиб, бўшашди. Бироқ, ошқозонидаги беҳузурлик ҳали ҳам тарк этмаганди. Педро бунда унга ёрдам бера олармиди?
‑ Мен қила олмайман, ‑ бошини чайқади Педро, ‑ бироқ ҳўжайинимиз қила олади. У ҳозир байрамда, лекин мен уни Исми туфайли бир нарса қила оламан.
У буни худди олдин қилиб юргандай гапирди. Педро қўлини Томнинг қорнига қўйди: қорни қаттиқроқ эди. Бироздан кейин бола сўради:
‑ Том, кеча шоҳнинг ўғли сой ҳақида ҳеч нима демадими?
Том сойнинг сувидан ичганини, таъми эса кўнгилни айнитадиган таъмлиги ҳақида айтиб берди.
‑ Ҳа, қорнингдаги нарса ҳақиқатдан ҳам заҳарли. Сен уларни ҳаммасини чиқариб ташлашинг керак. Бундай озод бўлишни хоҳлармидинг? – сўради ўзининг янги дўстидан.
Том дарров жавоб бермади. Ўзини ёмон ҳис қилишларини сабаби, шубҳасиз ўша сувлигини билса ҳам, ундан қутулиш ниҳоятда қийин эди. Жудаям ажабланарли! Наҳотки ўшанда унга нимадир қаттиқ ёпишиб олган бўлса. Унга ҳақиқатдан шундай туюларди. Ҳа, энди у бутун кучини йиғиб, қаршилик кўрсатиши керак эди, лекин у ўзини кучли ҳис қилмасди. Томнинг қалбида оғир кураш кетаётганди, нафас олиши тезлашар, пешанасидан тери оқишни бошлаганди.
Ваниҳоят, бундай вазиятларда қилиш мумкин бўлган ягона нарсани қилди! Том қатъийлик билан бошлади:
‑ Ҳўжайиним... номи билан сойдан ичган бу жирканж нарсадан воз кечаман. Кейин бола кўнгли айниганини сезди ва оғзидан қандайдир сассиқ ҳидли нарса чиқди. Ўша пайти доим азоб бериб, ичида оғирлик бўлиб келган нарса йўқолди.
Миннатдорчилик ҳиссига тўлган Том, енгилгина нафас чиқарди. Бу дамгача ўша қора куч уни ўзини қўлларида ушлаб турганди. Бу ерга келгандан бошлаб, уни қайта ва қайта кайфияти ёмон бўлишига мажбур қилган, шоҳнинг ўғлидан, отадан, Женнидан, байрамдан қувган нарса ўшамикин? Буларнинг ҳаммаси ўша Озғин одам билан боғлиқлиги бормиди? Педро бу саволларнинг ҳаммасига жавоб беролмасди, шунинг учун уларни шоҳнинг олдига олиб боришни таклиф қилди. Том шошилмасди. Буни дўсти умуман тушунмасди.
‑ Том, сенга нима бўлди? Нимага шоҳнинг олдига боргинг келмаяпти? – ажабланиб сўради у. Педро уни туртиб ўзига келтирмоқчи бўларди.
‑ Биласанми... – дудуқланиб, бошлади Том, лекин ортиқ гапира олмасди. У бошини туширганча, чорасиз турарди.
Бу вазиятда, биринчи ўриндаги ҳарбий тайёргарлик керак эди. Шоҳнинг, отанинг олдига қандай қилиб боришни хоҳламаслик мумкин? Бироқ Педро жуда ақлли эди ва уни шошилтирмасди.
‑ Балки, эртага боришга қарор қиларсан! – деб, бошқаларнинг олдига кетди.
Бошқалар ҳали ҳам туғилган кун байрамида эди.
‑ Дўстлар! – ҳитоб қилди Педро, ‑ биз яна кураш учун бирлашишимиз лозим! Гап биродаримиз Том ҳақида кетаяпти. Менга қўшилмоқчи бўлган, бугун ишдан кейин умумий хонага келсин. Шу орада ҳамма ишини бошлаб юборди. Кечки овқатга боришни ўрнига, ёшлар шоҳнинг ўғли Томни отанинг олдига боришига ёрдам беришини сўрашди. Шоҳнинг ўғли буни қилишга ваъда берганидан кейин улар бўлажак ғалабага ишонишиб, ғоятда суюнишди ва узоқ хурсанд бўлиб ўтиришди.
6 боб
Унинг қарори
Бу вақт ичида Томда ўйлаб кўриш учун вақт бор эди. М‑ҳа, лекин нимага Отанинг олдига боргиси келмаётганди? Ахир, у ерда қанчалик яхши бўлишини у биларди‑ку. Йўлини нима тўсаётган эди?
Бирдан, ҳаёлига шоҳнинг кўзлари келди. Кеча хонадан чиқиб кетгаётгандагидек ғамгин эмас, энг аввало, меҳрибон, Мирош оиласининг шавқатсизлиги учун ғазабланиб, Женни билан бирга келганда кўрган ўша, қараши қийин бўлган кўзлар.
“Ахир бу адолатдан эмас!” – деди у отага. Шундай ота Томга жавоб берди, одамни қамаб қўйиб, унга жазо бериш – муаммони ечиш эмас! Ота ҳақ эди. Ҳозир Мирошнинг оиласида ҳаммаси яхши эди. Лекин – қандай қилиб шу даражага етишди? Бундай жиноятчиларни осонликча қутулиб кетишига йўл қўймаслик керак эди! Ахир бу адолатсизлик эди!
Адолатсизлик – Том олдига яна нигоҳлар қўшилаганини кўрди – ва шу билан бирга савол: “Шоҳ ҳали ҳам адолатсиз‑ми?”. Бу саволни ўша сирли Озғин берди. Шундай қилиб бу сўзларни ортида нима турарди? Озғинни шоҳ билан бирон‑бир иши бўлганми? Том буни жудаям билгиси келаётганди! Лекин, қандай келишмовчилик бор – умуман, нима учун Озғин уни қизиқтирарди? Ахир, унинг кучидан озод бўлганди‑ку.... Лекин нима учун бу гап уни қулоғида жаранглаб турарди, худди ёпишиб қолгадек? Афтидан, бу нарса Озғин уни “Ўғлим”, деб айтганда юз берган шекилли.
Том охирги кечада ота унга берган саволини эслади: “Том, сени отанг ким?”. Ўшанда бу савол жуда ғалати туюлганди! Ахир ўша хонада у Томни ўғлидек қабул қилганди‑ку! Кечаги куни, Томни қора чуқурликдан чиқариб, оёқларида олиб ўтирганда ҳам мулойимлик билан буни яна бир маротаба тасдиқлаганди. Бу жудаям жиддий масала! “Том, ўғлим менинг!” – деганди у.
Ў! У энди тушунганди! Кечаги суҳбатда у отани, шоҳни тарафини эмас, Озғинни тарафини олганди. У ҳатто отани сўзларини ҳам шубҳа остига олганди. Худди у отадан яхшироқ билгандек. Бундай гапиришга, ўйлашга қандай ҳадди сиғди! Наҳотки, шуни деб энди Том унинг ўғли бўлмаса? Балки, шунинг учун ўшанда шоҳ бу ғалати саволни бергандир? Лекин, бундай майда нарсаларни деб, шоҳ ўғлини ўз ҳолига ташлаб қўя олмайди! Буни қилса, ўзига ўхшамаган бўларди! Наҳотки уни шоҳга ўғил бўлгани абадий бўлмаса? Озғин уни “ўғлим” деб айтганини ҳеч қўрқинчли жойи йўқ. Лекин нимага бу иккита сўз уни ҳаёлидан кетмай қолди? Худди у одам бундай дейиши билан ҳақ бўлгандай! Бу фикр Томни жудаям ғазаблантирди ва у ўша куни тўғри шоҳни олдига боришга қарор қилди.
Афсуски, шоҳ битта ўзи эмасди: у ерда Женни бор эди.
‑ Сизларга ҳалақит беришни хоҳламайман, ‑ деди Том, журъатсизлик билан, ‑ мен кечроқ келишим мумкин.
Бироқ шоҳ жилмайди:
‑ Том, биз иккаламиз ҳам сени кутгандик!
Том ҳайрон бўлди. Уни кутганди? Шоҳ? Женни ҳам? Унинг юрагида янги умид уйғонди. У Женнига муҳим бўлгани учун уни кутаёганмиди? Қанчалик узоқ кутган экан? Женни уни ёнига келди, хурсандлигидан юзида нур ёғиларди:
‑ Мен сени ҳар куни кутардим, Том!
Бунга ишониш қийин эди, бироқ ота тасдиқлаб бошини қимирлатди.
‑ У ҳар куни мен сени у ердан олиб кетишимни сўрарди. Аммо, ҳали буни вақти эмасди.
Уни ҳайрон қолдирган айнан ўша нарса эди. Унга оғриқ келтириб, юрагига санчилган нарса: шоҳ уни қаердалигини биларди. У Томни сойдаги сувни ичишдан тўхтатиши, уни чақириши, олиб кетиши, қутқариши мумкин эди – лекин, буни қилмади! Узоқ вақтгача қилмади! Нимага? Севган ота ҳам шундай қиладими? Ўғлини кулфатда қолдириш – бу адолатданмиди? Том буни тушуна олмасди. Уни кўзларига ёш келди.
‑ Илтимос, мени кечир Том! Бу сени ҳаётинг учун муҳим эди ва бир кун сен буни тушунасан, деди унга ота, шоҳ.
Буни шундай айтдики, Томни юрагида нимадир юмшади. Ҳа, у отани кечиради, чунки шу вақтга ундан фақат яхшилик кўрган. Лекин ота унинг юрагидаги оғриқ қанчалик оғирлигини ҳақиқатдан билармиди? Умуман, бошидан шунга ўхшаш нарса ўтганми? Шунда ота ўнг қўли билан Томни, чап қўли билан Женнини қучоқлаб, биргаликда кузатиш жойига – “жонли” ойнага кетишди.
‑ Том, сен жуда кўп нарсани адолатсиз деб ҳисоблайсан. Шунинг учун ҳозир сизларга мени адолатим қандайлигини кўрсатмоқчиман! – деди у, салкам шивирлаб. Иккаласи ҳам беихтиёр шоҳнинг юзига қарашди ва кўзларида, олдинлари ҳеч кўрмаган, қиёс қилиб бўлмайдиган дардни кўришди. Нима бўлди? Ким уларни шоҳига, мана шу яхши шоҳга, уларни севгига тўла отага ёмонлик қилди? Улар чуқур ҳаяжон билан уни нигоҳларини кузатишди. У ерда кўрган нарсалари, уларни тиззага йиқилиб, аччиқ йиғлашга мажбур қилди.
Ойнада, худди жонли суръатдагидек, улар жудаям қаттиқ севувчи, мутлақо ҳимоясиз ва ярим яланғоч тарзда устунга боғлаб қўйилган, шоҳнинг ўғли тасвирланганди. Бутун танаси тимдаланган, саноқсиз яраларидан қон оқарди, атрофдаги оломон эса, шавқатсиз, катта нафрат ва ёвузлик билан тош отарди, қамчи ва таёқлар билан урарди. Бунга қараш ақлга сиғмайдиган даражада даҳшатли эди!
“Йўқ! – деб, Том ва Женнини бақиргиси келарди, – бундай қилишни бас қилинг!”. Лекин, улар бирон нарса дейдиган ҳолатда эмасди. Фарёд қилиб, ноиложликдан қўлларини қисишиб, ўзларидан сўрашарди: “Наҳотки, уларнинг отаси, унинг отаси, мана шу қудратли шоҳ, бунга чек қўя олмасмиди?! Ахир у ўз ўғлини тақдир қўлига ташлаб қўймаслиги керак эди‑ку!
Ўғли бўлсачи.... Қандай қилиб у – кучли ва шуҳратли – бундай бўлишига йўл қўйиб берди?! Нимага бу вазиятда ҳеч ким ҳеч нима қилмади?! Нимага уларнинг иккаласи ҳам – қудратли ота ва уни буюк ўғли – худди кучсиздек, бу ерда қолишди? Бунга қандай қилиб чидашарди?”. Том ва Женни шоҳга чорасизлик билан қарашарди. “Нимага? Нимага?” – деб, сўрашарди улар.
‑ Одамлар, мен уларни севишимга ишониши учун! – ҳўрсинди ота, уларни тушунмаганлигини кўриб. Том ва Женни ҳақиқатдан буни тушунишмасди. Шоҳга нима азоб берарди? Ўғлига ёрдам бера олмагани ва буни кўришга мажбур бўлганими – ёки одамларни қайта‑қайта бераётган зарбаларими? Том ва Женни кўрган нарсага ишониш қийин эди! Барибир, бу даҳшатли эди!
“Жиноятчиларни жазолаш керак! Аслида, шоҳ уларни ҳаммасини йўқ қилиши керак, ‑ ўйлади Том, ‑ бунчалик ёвуз бўлиб, ўғлига қилган ёвузликлари учун. Бу ерда қилиш мумкин бўлган энг яхши қарор, уларни ўғилни қўлларига топширишдир!”.
Шоҳнинг юзидаги дард, иккаласи ҳам қўрқадиган чуқур жиддийликка ўзгарди.
‑ Шундай бўлиши керак эди. У буни фақат шу йўл билан қила оларди, ‑ хотиржамлик ва қатъият билан гапирди ота.
Том ва Женни буни тушунишмади. Улар кўрган нарса ақлга сиғмасди. Шунда ота давом эттирди:
‑ Ўғлим бу одамларнинг барча гуноҳларини ўзига юклади. Гуноҳларини ўзига олди! Шу ўринда сизларнинг ҳам.
Бола билан қиз яна беихтиёр отанинг нигоҳларини кузатишди. Томни кейинроқ кўргани, уни нақ юрагига санчилди: у шоҳнинг ўғлига жароҳат етказаётган оломонни ичида ўзини кўриб қолди! Бу хато эмасди, уерда айнан унинг ўзи турарди – қўлларини мушт қилиб олган, ғазабланган ва оғзидан ҳақоратли сўзлар ёқиларди.
‑ Бу адолатсизлик! – қайта‑қайта, бор кучи билан бақирарди у. Ким ўйлабди денг, унинг орқасида, қўлларига тош олган Женни турарди, унинг оғзидан ҳам ҳақоратли сўзлар ёғиларди.
Қандай даҳшат! Ахир бундай бўлиши мумкин эмасди! Уятдан иккаласи ҳам қизариб кетишди ва агар бунга қарашмаса яхшироқ бўларди. Улар қачон шоҳнинг ўғлини ҳақоратлашган экан?! Ахир унга ёмонлик қилиш умуман тўғри келмайди! Том ва Женни ҳеч қачон бундай қилишмаган бўларди, ўзининг севимли ҳўжайинига‑я – ҳеч қачон!
Женни ҳам уятдан бир нарсани тан олиши керак эди, бир куни у жонига теккан қароқчи болаларни тепаликдан туриб тошбўрон қилганди. Неча марта овоз чиқариб ёки шунчаки юрагида қўпол сўзлар билан ҳақорат қилгани‑чи. Буниси етмагандай, неча марта беайб одамларни ҳафа қилганлари, улар ўзларини ҳам шу вақтгача беайб деб ҳисоблашарди. Аммо бу ундай эмасди, аксинча, жудаям ёмон эди: Том бошқаларни урганда ёки уларга жароҳат етказганда, буларнинг ҳаммаси шоҳнинг ўғлига тегарди.
‑ Сизлар талаб қилган адолатга кўра, одамларни жазолаш учун сизларни ҳам жазолашим керак эди. Қилган гуноҳларингиз билан сизлар ҳам менинг севимли ўғлимга жароҳат етказишда иштирок этгансизлар, ‑ давом этарди ота, ‑ бу билан менинг юрагимни жароҳатлардингиз!
Отанинг юраги! Оҳ, йўқ! Том ва Женни чуқур изтиробда эдилар ва йиғлаб, дердилар:
‑ Илтимос, бизни кечиргин! Биз буни билмас эдик!
Улар жудаям қаттиқ уятда эдилар, лекин ота шундай деди:
‑ Ҳа, болаларим, ўғлимни азоблари сизларга берган нарсалар учун сизларни кечирдим! Бу абадий эсдан чиқарилди.
Шоҳ қўллари билан тез ҳаракат қилиб, орқасига иккита катта тошга ўхшаган нарсаларни ташлаб юборди. Шунда Том ва Женнига бирданига суръатдаги нарсалар кўринмай қолди.
Том енгил нафас тортди, шундан кейин унинг ичида адолат гапирди: шоҳ уларни иккаласини ҳам унга берган азоблари учун жазолаши керак! Ҳа, шоҳ ўғли билан уларни қилган ишлари учун улардан нафратланиши керак эди! Қолаверса, шунга ўхшаш ёмон ишларни қилган қолган ҳаммадан нафратланиши керак эди.
Лекин, шоҳ уларга нисбатан ҳеч қандай нафрат йўқ эди. Том яна ҳаёлан, дарахтда осилиб турган шоҳни ўғлини кўрди ва у: “Буни сен учун қилдим!”, ‑ дерди. Бу билан ҳўжайини унга етказган жароҳатлар учун уни кечирдим демоқчимиди?! Ҳатто бунинг учун ўз иҳтиёри билан жазони қабул қилдими, айнан Том лойиқ бўлган жазони?
Том бу ерда ўзига очилган нарсадан сакраб тушди.
‑ Сен ўзинингни жазолашларига, уришларига, қиймалашларига рози бўлармидинг – мен учун! Сенинг қароринг шундай эди! – суръат томонга бақирди у ва мушти билан пешанасига урди, буни абадий калласига киритмоқчи бўлгандай.
Женни ҳам бир нарсани тушунди: бу дунёнинг охири эди! Шоҳ билан ўғли ёвузликка чек қўйиш мақсадида, уни ўз бўйнига олмоқчи эди. Йўқса ҳамма яна шундай давом этаверарди – ҳақоратлар, қасосли яралар, нафратлар, барбод қилишлар, одам ўлдиришлар.... Қиз шоҳнинг қўлини ушлаб, чин дилдан ўпарди. Айта олган биргина сўзлари фақат: “Раҳмат, раҳмат” эди.
Том чуқур таъсирланган ҳолда турарди. Агар бошқаларга етказган жароҳати унинг ҳўжайинига ва унинг отасига тегадиган бўлса, бошқа ҳеч қачон ундай қилишни хоҳламасди. Бошқа ҳеч қачон! Агар барибир яна қайтарилсачи? Сўроқ ва қалбида изтироб билан қаради отага, чунки ҳар доим ҳам яхши бўлиш Томнинг қўлидан келмайди. Кўпинча, ичидаги баъзи нарсалар ўзидан ҳам кучлироқ эди! Афсус! Масалан, уни жаҳли. Ўшанда нима қилиш керак?
‑ Ўша пайти уни ўғлимнинг, шармандалик дарахти олдига олиб кел ва ўша ерда қолдир! У бунга хурсандичилик билан бардош беради, чунки сени чексиз севади.
“Бунга хурсандичилик билан бардош беради! Ақл бовар қилмайди! Ким хурсандчилик билан азоб чекади?!”.
Бироқ, шоҳ уларга яна бир нарсани айтиб қўйиши керак эди:
‑ Бошқалар ҳам сизларга ёмонлик қилса, уларни ҳам унинг олдига олиб келинг. У яна ҳаммасини қайта тиклайди. Бу унинг иши.
Ҳм, агар бу шундай бўлса, у ҳолда Томга бошқа ғазабланишни кераги йўқ. Ўшанда янги имкониятлар очилади!!
Том ва Женни буларни ҳаммасини яхшироқ эслаб қолиши учун, шоҳ уларга қатъият ва янада кўпроқ севги билан деди:
‑ Менинг адолатим шунда! – ва ойнани парда билан ёпиб қўйди.
Бола ва қизга кўрган нарсалари узоқ вақт давомида таъсир кўрсатди. Бу ҳақда гуруҳларида ҳам гаплашишди ва дўстлари ҳам чуқур таъсиланишганди. Бир томондан, шоҳ ва ўғли бунчалик қийналганидан ва яна қийналишидан уларга оғир эди. Бошқа томондан, миннатдор бўлишлари учун кўпроқ асос бор, чунки яхшироқ, кўпроқ севадиган отани тўқиб ҳам чиқариб бўлмасди! Қайта ва қайта бу ҳақида бир‑бирларига айтишарди ёки қўшиқ қилиб куйлашарди. Айниқса, шоҳнинг ўғли улар билан бирга бўлганда ёки ўзлари отанинг залига боришганида буни қилишни яхши кўришарди.
7 боб
Узук билан шер
Ўша пайтдан бошлаб Том гуруҳида юрагидан қўшиқ айтарди. Ва шоҳнинг китобини ўқишни тезроқ ўрганишни хоҳларди. Шунингдек, ота унга битта китоб совға қилди, ичида тилаги бор эди: “Ўсиш учун”.
Женни ва Педро тезда уни ўқишга ўргатишди, шунинг учун у ҳарф дейиладиган, ўша белгиларни тез орадада ўрганиб олди. Ҳарфларни бир‑бири билан боғлаш мумкин эди ва ҳар сафар янги сўз пайдо бўларди, бу нарса Томни жуда қизиқтириб қўйди! Тез орада у бутун бир ҳикояларни ҳам ўқий оларди, уларда ҳўжайини қачонлардир қилган, ҳозир қилаётган ва келажакда қилмоқчи бўлган нарсалар ёзилганди. Шоҳнинг китобини ўқиганидан Том мазза қиларди ва завқдан юрагининг уриши тезлашарди! Том ҳатто, ҳар доим ажойиб ва ақл бовар қилмайдиган шоҳнинг ўғлини шахсан биларди.
Китобни ўқиш Томга ҳўжайини ёнида йўқ бўлса ҳам, уни ёнида ҳис қилиш имкониятини берарди. Уни одамлар билан бўлган учрашувларидан, бошидан ўтказган нарсалардан ҳайрон қоларди. Том бу ҳикояларга тўймасди ва кўпинча ўзини уларни ичида ва улар уни ичида яшаётгандай ҳис қиларди. Ҳатто бир неча марта ўқиганда ҳам, ёзилган нарсалар унга янгича ва чуқурроқ очиларди!
Шу тарзда, буни ўзи сезмасада, унда ҳақиқатдан кўп нарсалар ўзиши ва ўзгариши мумкин эди. Бошқалар Томни ўзгарганидан ҳайратга тушишарди. Агар бирон‑бир вазиятда нима қилишини билмаса, дарҳол бу вазиятда ҳўжайини нима қиларди, деб ўйларди ёки шоҳ бу ҳақда нима дейди, деб ўзидан сўрарди.
Ҳозир бахтига бу бола кўп нарсани биларди, чунки отанинг кўп гаплари ёзилганди! Том қасрдаги ҳаёти учун бу гапларни муҳимлигини тушунди, чунки янги куч берарди ва олдинга ҳаракатланишга ёрдам берарди. Баъзи гаплар юрагига тегарди, худди у учун тайёрлаб қўйилгандек. Бу ҳақиқий хазина эди!
Агар Том бирон нарсани тушунмаса, шоҳнинг ўғлини олдига борарди ва шоҳнинг ўғли дарров тушунтириб берарди. У қаердан шунча нарсани биларкан?! Шу йўл билан Том ўзининг катта акаси ва ҳўжайини билан яхшироқ танишиб олди.
Том буни анчадан бери орзу қиларди – уни яхшироқ билишни, удек бўлишни! Лекин бугун бола ҳар сафаргидан ҳам кўра, ўзини бу мақсаддан йироқда деб ҳис қиларди. Шоҳнинг ўғли ҳақида кўп ўқигани туфайли, энди у боланинг кўзида анча ўсган ва муҳим бўлиб қолди, Том эса ўзини кичкинароқ ва муҳимсизроқ ҳис қиларди. Лекин бундай аҳвол энди унга ёмон бўлиб туюлмасди!
Нимага “ўғлим” деган сўз миясида ўтириб қолганлиги ҳақидаги савол Томни умуман эсидан чиқиб кетганди, ахир у шоҳнинг дардини ва ўғилнинг қийналганини кўргани, уни чуқур таъсирлантирганди ва охирги ҳафталар ичида у шоҳнинг китобида ўқиганлари ҳақида фикрлаш билан бутунлай банд эди.
Бир куни Том, Женни дадасини қўлини ушлаб, скамейкада ўтирганини кўрди ва бир пайтлар Женни “қария” деб чақирган ўша киши яшариб қолгандек эди. У киши ҳақиқатдан яхши кўринишга эга эди ва қиз ўзининг қорамтир сочлари, ингичка бурун, келишган қомати билан унга ўхшарди.
Шу пайти яна эски савол қайтиб келди, лекин янги кўринишда: у кимга ўхшарди? Наҳотки Томни ҳақиқий дадаси йўқ бўлса? Мирошни дадаси бор, у ҳатто ўғли билан фахрланарди. Женнида бор. Ҳатто Педрода бор – қароқчилар сардори. Лекин Том бундай дадаси бўлишини хоҳламасди!
Лекин уни дадасига нима бўлди? Том у ҳақида ҳеч нима билмасди. Қароқчилар билан яшаганда, улар кўпинча уни четга чиқариб қўйишарди. Умуман у ким ўзи? Нега у бу ҳақида ҳали отадан сўрамади? Буни отадан биринча учрашувдаёқ сўраши керак!
Шу кечада Том бир туш кўрди: уни атрофида ёш ва қари одамлар кўп эди. Уларнинг ҳаммаси елкаларига китоб кўтариб, хоналари кўп катта уйга қараб кетишаётганди. Одамларнинг кўпчилиги катта зал томонга кетишаётганди. Том уларнинг орқасидан эргашди. Олдинда оқ кийимда, ёрқин сочлари билан бир эркак киши ўтирарди. Бўйнида ярқираб турган яшил шарф бор эди, ўнг қўлида эса семиз тилло узук ялтираб турарди. Том олдин бу одамни қаердадир кўргандай эди, лекин қаерда?
Кейин ўша киши тантанавор равишда чиройли безатилган китобни очди‑да, уни ўқишни бошлади. Ҳамма уни диққат билан тингларди ва туриб унга таъзим қилишарди. Ёки китобгами? Бола буни билмасди.
Томга тушида янги нарса кўринди – унинга олдида катта бинолар турарди. Худди ўша малла сочли киши бир нималар деб бақириб, кўчада югуриб юрарди. Қўлида бақираётган чақалоқ ҳам бор эди. Узоқ қийин вақтдан кейин, унинг олдида бир эшик очилди. Камбағал кийимда бир қора танли аёл эшик остонасида турарди. У чақалоқни олиб, уни эмизди. Шунда ҳаммаси тинчланди. Эркак у аёлга озгина тилло танга бериб, чақалоқни унда қолдирди. Эркак уйдан чиқаётганда, Том уни юзини кўрди: у йиғлаётганди. Бу сафар уни аниқ таниди. Бу “Озғин” деб атаган ўша киши эди. Лекин уни териси силлиқ ва юмшоқ эди.
Том совуқ тер билан уйғониб кетди. Уни бунчалик юрагига тегадиган, қалбига борадиган туш ҳали кирмаганди. У ўша озғин юзли кишига ва чақалоққа жудаям раҳми келаётган эди. Уларга нима бўлди экан?
Шу ҳаёллар билан Том яна уйқуга кетди. Узилиб қолган туш давом этди. Бу сафар у озғин кишини осмонга қараб, муштлари билан дўқ қилаётганини кўрди. Бирдан уни сочлари оқариб кетди. Биргина нарсасини сақлаб қолган ҳолда, у оппоқ кийимини йиртиб, қимматбаҳо узугини, яшил шарфини ва ҳамма қимматбаҳо китобларни оловга ташлаб юборди. Том уни сақлаб қолган нарсасини билди, бу илонлар сурати солинган медальон эди. Шунда у одам медальонни ва бошқа нарсаларни қора қопга солиб, бу одамлар ва уйлардан узоққа қочиб кетди. Ўрмонда у яшаш учун бир ғорни топиб, уерда бир ўзи, бошини қўлларига қўйиб, тикилиб ва сўроқ назари билан Томга қараб ўтирарди. Балки, уни кўзларида ёлвориш бўлгандир?
Шу пайти йигит уйғониб кетди. Эрталабки пайт эди. Гаранг бўлиб, кроватида ўтирарди. Кўрган тушлари нимани билдирарди? Нимага бу киши унга бунчалик тикилиб қаради экан? Нимага ўша одамни ва чақалоқни қийналганлари уни бунчалик безовта қилиб юборди?
Шу вақт эшик тақиллади, Педро нимага уни нонуштага келмаганлигини сўраш учун келганди. Педро Томдан ёши салгина каттароқ эди, шунинг учун унга ёрдам бера оларди. Бир куни Педронинг дадаси, қароқчиларнинг сардори, қароқчилар ҳужумидан қайтиб келганида, унинг қўлида бир чақалоқни кўрганини айтди. Бола катта бўлгунча, унга қарашлари учун уни қароқчи аёллар қўлига менсинмасдан ташлади. Кимдар унга Том деб исм қўйди, чунки у жудаям кичкина эди.
‑ Бу менмидим? – ҳавотирланиб, қайтадан сўради Том.
Педро айтганини яна бир марта тасдиқлади. Шунда Том тўхтаб‑тўхтаб воқеалар кетма‑кетлигини айтишни бошлади:
‑ Демак, агар қароқчилар мени малласоч одамдан ёки қоратанли аёлдан ўғирлаб кетишган бўлса, бундан чиқди, мен яқинда орқасидан ғорга борган ўша Озғин мени дадам эканда! Бу ғор мен тушимда кўрган ғор эди. Менга “ўғлим” деганда мени таниганмиди? Менда ҳам унда каби малла сочлар.... Ёки бу ҳақда унга китоб айтдими? Ёки буни беҳосдан айтиб юбордими?
Озғин – унинг дадаси! Шаффоф тош ва қўрқув соладиган китоб билан бу ўша қари одам. Ўша соқолли ва теридан тикилган кийимли одам. Қўллари қалтираб қолган.... Том унда сезилиб турган қора кучлардан қўрқса ҳам, яна уни кўз олдига келтирди. Ваниҳоят, уни тушунтириб бўлмас ҳаяжон босди.
Том буларни ҳаммасини шоҳ билан гаплашиб олиши керак, шоҳ эса ҳозир бўш эди.
‑ Ҳа, Том, ‑ деди шоҳ, ‑ ҳозир айнан шуни вақти. Бугун сен ўз ҳақингда ҳақиқатни билиб оласан. Кел, бу ерга ўтир, бизга кўп вақт керак бўлади.
Бола креслода қулай ўтириб олгандан кейин, шоҳ бошлади:
‑ Отанг, Қудратлининг жудаям ҳурматли руҳонийси ва устоз эди.
Бола сўрагандай қошларини кўтарди, бироқ шоҳ дарҳол тушунтирди:
‑ Менинг ҳалқим мени шундай деб аташади. Мен бу ҳалққа кўп донолик ва уларнинг ҳаёти учун ажойиб топшириқ бердим.
Унинг сўзларида нима бор эди, ғамгинлик ёки хурсандчилик? Шоҳ ичидан ҳаяжонланаёгандек туюларди.
‑ Отангни ҳаётидаги биринчи даҳшатли нарса, бу сени туққан ёш хотини қочиб кетгани бўлди.
Том тушунгандек шоҳга қаради, чунки тушида буни қанчалик қийинлигини, у одамга оғир бўлганини кўрганди.
‑ Бундан кейин мени ўғирлаб кетишдими? – сўради Том.
Шоҳ бошини қимирлатди.
‑ Сен уни ёлғизи эдинг. Сен у учун ҳамма нарса эдинг.... Бунинг учун у мени кечира олмади ва ҳаётини қора кучларга бағишлаб, мендан қасос олишга қасам ичган. У сеҳр‑жодуга аралашиб, мени ҳафа қилиш учун қобилиятларини нотўғри ишлатди.
Бу жудаям даҳшатли эди! Наҳотки дадаси, доно ҳалқнинг устозиси бўла туриб, у Қудратли деб атаётган шоҳ, ҳар доим адолатли эканлигини билмаса? Оғриқни ҳис қиладиган юраги борлигини билмаса? Ўғирлаб кетилган ўғлини қайтариб беришга қодирлигини билмаса? Кўриниб турибдики, билмасди.
Шунинг учун дадаси шоҳ билан муносабатларини тиклашга ҳаракат ҳам қилмаган. Мана шу меҳрибон шоҳдан қасос олишга қасам ичиб, уни ҳақоратларди. Том кўз олдига ўша одамнинг муштларини келтирди. Даҳшатли муштлар! Дадаси шоҳнинг севгисини менсинмасдан рад қилди, сеҳр‑жодуси билан устидан кулди. Даҳшатли, бу жудаям даҳшатли!
Том бунинг оқибати нималарга олиб келишини дарҳол англаб олди: дадаси бўлган ўша одам, меҳрибор шоҳдан ҳеч қандай совға олишни хоҳламас эди. У шоҳдан бутунлай юз ўгирди. Эндиликда, ўзини кучига ёки уни қамраб олган қора кучларга таяниб яшамоқчи эди.
Энди бола дадаси нимага бунчалик озғин эканлигини тушунарди. Гап шундаки, у анчадан бери ҳаёт булоғидан ичмаётган эди.
‑ Менинг бундай отам йўқ! У билан бошқа алоқа қилишни истамайман! – хитоб қилди Том. Дадаси унинг яхши кўрган шоҳини ашаддий думани эканлигидан уяларди.
‑ Қалбингда бўлаётган нарсани тушунаман! Лекин сен жудаям узоқ вақт отасиз яшадинг ўғлим. Сен отангдан келадиган ўзлигингни бир қисмига эга бўлишинг керак. Йўқса – эркак бўла олмайсан! – деди қасрнинг ҳўжайини.
‑ Бу қандай бўларкин? – иккиланиб, сўради Том, ахир тез у орада эркак бўлишни хоҳларди.
‑ Юр, мен сенга ёрдам бераман, Том, ‑ деди шоҳ ва ўзиникига таклиф қилди.
Йигит ўрнидан турди. Шоҳ уни чап қўлини ушлаб, деди:
‑ Даданг ёнингда турибди, деб тасаввур қил. Унга қўлингни чўзиб, уни кечирганлигингни айт.
‑ Мен – уни? Ахир у сени ҳафа қилди, сенга қарши курашди!
‑ Сен шу учун уни ҳукм қилаяпсан, тўғрими?
Том бошини қимирлатди:
‑ Албатта!
‑ Демак, сен шунинг учун уни кечиршинг керак, шундайми?
‑ Сен шундай қила олармидинг? – сўради Том.
‑ Қила оламан, сен буни биласан‑ку! – тасдиқлади шоҳ.
‑ Ундай бўлса, илтимос, уни кечир, ‑ юракдан сўради Том шоҳдан, ‑ ахир сен, фарзандини ўғирлаб кетган одамнинг юрагида нима бўлишини биласан‑ку!
Ҳа, албатта, шоҳ буни тушуна оларди ва кечира оларди. Лекин ҳозир Томнинг навбати эди.
‑ Мен сизни кечираман, дада! – мутлақо англаган ҳолда гапирди у, ҳаёлан Озғин одамга мурожаат қилиб. Айниқса, охирги сўзини айтиш қийин бўлди.
Шундан кейин шоҳ столида турган кичкина чиройли қутичани очди ва ичидан узук чиқарди. У куядан қорайган ва шакли анчагина бузилганди.
‑ Ўғлим, шуни билгинки, бу ердаги ҳамма нарсалар сен учун муҳим. Бу дадангни оловдан қутқариб олган узуги. Буни ва даданг васият қилган ҳамма нарсани ол!
Том қўрқиб кетди. Қандай қилиб олсин? Бундай нарсаларни олиш ва умуман бундай нарсаларга тегиш яхши иш бўлмасди. Ахир, бунинг натижасида камида қўли кир бўлади. Дадаси унга қандай яхши нарсани васият қилиши мумкин экан? Бунинг ҳаммаси унга салбий таъсир кўрсатиши мумкин – ахир у дадасидек бўлишни истамасди‑да. Шунингдек, унда яна кўп нотўғри томонлари бор эди: ғазаб, эътироз, шоҳга қарши қўзғолон. Ахир, Том буларни ҳаммасин тушида кўрган эди‑ку!
‑ Биринчидан, бу узук ва унинг маъноси бошида мендан келарди ва иккинчидан, буларни ҳаммасини ҳозир менга қайт бер, мен уларни тозалаб, сенга қайтариб бераман, ‑ тинчлантирди уни шоҳ.
Агар ундай бўлса, Том буни қабул қила оларди. У қўлини узатди. Узук жудаям оғир эди, лекин йигит уни олди.
‑ Қолган ҳамма нарсаларни ҳам! – қатъийлик билан деди шоҳ.
Бирдан Том ўзида тасаввур қилиб бўлмайдиган, миясигача етган, куч ва ботирлик сезди. Ажойиб! Хурсандчилик ва иштиёқ билан яна ўзининг қудратли отани қўлларига қайтарди. Ота қолган ҳамма нарсаларни ҳам тартибга келтириши керак эди.
Шоҳ йигитга яна узукни қайтариб берганида, узук қуёшда чарақлаб кетди! Шоҳ узукка аввалги ҳолатини қайтарганди. Том узукни ўзининг қўлига тақди. Узук унга ҳали катталик қиларди. Лекин бола ҳали ўсади, албатта ўсади! Ўҳ! Узукнинг тепа, семиз қисмида шернинг сурати бор эди. Том бу шернинг сурати эканлигини дарров тушунди. Лекин нима учун айнан шер – у эшитган энг ажойиб, энг қудратли ҳайвон?!
‑ Менинг ўғлим – шер! Сен ҳам шоҳлар авлодига тегишлисан! – тушунтирди шоҳ, Томнинг сўроқ назарига жавобан. – Шуни биласанми?!
Томнинг юзи ёришиб кетди. У ўзини узук билан бирга гўё, шернинг кучини олгандек ҳис қилди.
Шу пайти шоҳ ўзининг иссиқ, оғир қўлини Томнинг бошига қўйиб, тантанавор равишда деди:
‑ Том, ўғлим, энди эркак бўл! Қўлим сининг устингда эканлигини ҳар доим эсингда тут. Сен, эркак бўлиш қандай яхши эканлигини кўрасан.
Ҳм, бир неча каттароқ йигитлар, шоҳнинг қўли уларни устидалигини айтишганди. Улар ҳақиқатдан ўзларини ҳақиқий эркакдек тутишарди! Энди Том ҳам ғурурга тўлган, узун бўйли, эркин ва шоҳнинг лойиқ ўғли бўлиб турарди.
Юрагида яна битта, охирги савол ётарди: ўша Озғин одамни, унинг дадасини шоҳнинг шоҳлигига олиб келишни иложиси бормиди?
‑ Менда ҳамма нарсани иложи бор, ‑ жилмайди шоҳ.
‑ Бўлмасам буни қилгин, илтимос! – деди Том, қудратли шоҳ буни қила олишига ишониб. У ҳозирдан, буни қандай бўлишини билгиси келиб, сабри етмаётган эди.
8 боб
Ором
Кўм‑кўк осмонда қуёш чарақлаб турарди ва нурларида минглаб майда оқ кристаллар кўринарди. Бу ажойиботнинг тепасида Том турарди. Ҳаётида биринчи марта бундай манзарани томоша қилиши эди: қаёққа қарама, ҳамма жойда тоғли тепаликлар савлат тўкиб турарди. Энди бу ажойиб манзарани тўсадиган на ўрмон, на дарахтлар бор эди, фақатгина ялтираб турувчи қор қопламлари, яшил‑ҳаворанг музли деворлар, қояларнинг ғаройиб шакллари – қандай гўзаллик. Кўтарилишнинг қийинчилиги учун арзийдиган мукофот! Том таслим бўлишига сал қолди, чунки бу ерга кўтарилиш уни қаттиқ чарчатганди. Юраги эса тез урарди. Тоза ҳаводан чуқур‑чуқур нафас оларди.
Айниқса, шоҳнинг ўғли ёнида тургани, энг яхшиси эди. Ўзи Томни бу ерга у олиб келди. Шундай одамнинг ёнида узоқ вақт бўлиш нақадар мароқли! У билан чин дўстингдек гаплашиш! Ёки соатлаб жимгина бирга сайр қилсанг. Шоҳнинг ўғли бу ерда бутунлай унинг қўлида эди! Фақат уни ўзи учун! Шунинг учун кўтарилаётган пайтда оёқлари ва бели оғриганда, Том буларга бардош берди.
Охирги пайтлар бошидан ўтказганлари ва қилган ишларидан кейин, бола оромга муҳтож эди. Буни ҳўжайин айтганди. Бу дам олиш ва бўшашиш вақти эди. Том шоҳнинг ўғли нимани назарда тутаётганини билмасди, чунки олдинлари ҳеч қачон бундай нарсалар қилмаганди. У қасрга қайтиши биланоқ, бошқаларга ўхшаб доимий иш оламан, деб ўйлаганди, чунки камида уч йил отанинг шоҳлигида ҳеч нима қилмаганди. Буни қандайдир йўл билан қоплаши мумкинмиди? Бола шу ондан бошлаб, отанинг юраги бўйича эр бўлмоқчи эди!
Буларни ҳаммасини ўрнига ўғил уни бу ерга олиб келди. У яратган бир неча ажойиботларни Томга кўрсатмоқчи эди. Умуман бундай жойларни борлиги ва Том бунинг ҳаммасини кўра олишини ўзи бир совға! Ҳўжайини қандай қилиб бундай жонга титроқ солувчи ажойиботларни яратган экан – баҳайбат тоғлар, музли деворлар, кичкинагина қор учқунлари! Бирдан бола шоҳнинг ўғли билан бўлган муносабатдан шундай лаззат олдики, унинг олдида ерга йиқилди. У билан солиштирганда Том ким ўзи! Юзида табассум билан у Томни кучли қўллари билан кўтарди, йўқса қорда музлаб қоларди!
Орқага қайтиш вақти келди. Том ўзлари билан олиб келган ингичка узун рейкаларни оёқларига қотириб, қўлларига ёғочларни олиб, шоҳ ўғлининг ортидан юриши керак эди.
Ўх, бунчалар сирпанчиқ! Том пастга қараб кетаётганди. Бунақаса олдин ҳеч бўлмаганди. Шунчаки тубсизликка учиб кетишми? Бу қачон тугаркин? Қандай қилиб бундай мосламаларда учиш мумкин? Лекин Томни қўрқув билан бахслашишга вақт йўқ эди, у унинг ҳўжайини қорда чуқур из қолдириб, олдинга қараб борарди. Том бор кучи билан унинг орқасидан қуварди. Бу қандай ҳис‑туйғу эди! У чақмоқдек учарди! Югургандан кўра анча тезроқ, ҳатто отининг югуришидан ҳам тезроқ! Бу узун рейкалар уни бутун оппоқ ажойиботнинг устидан олиб ўтарди.
Энди қандай қилиб тўхтасин? Агар йўлида қоя чиқиб қолсачи?! Ёки оддий дарахт! Тезлиги ошиб бораётганди. Борган сари хавф ошиб борарди. Энди тўхтата олмаса керак. Лекин ҳўжайини ҳалигача олдинда кетаётганди. Наҳотки Том олдинлари бундай иш қилмаганини ва оёқлари аста‑секин заифлашиб бораётганини шоҳнинг ўғли билмаган бўлса?! Агар назоратни йўқотиб қўйса, нима қилсин? Шунчаки қорга ўтириши керакми? Ёки ўзини четга отиши керакми?
Бироқ бунинг ечими ўз‑ўзидан ҳал бўлди. Сирпаниш секинлашиб, рейкалар тўхтади. Улар тоғнинг пастига келишди. Ўҳ, бу жудаям осон экан‑ку! Шунчалар оддий! Том бекорга қўрқибди!
Шоҳнинг ўғли кулиб юборди:
‑ Ҳа, Том, энди нима дейсан? Ахир бу ажойиб эмасми?!
Кейин Томни юзини кўриб, тинчлантириб деди:
‑ Биласанми Том, агар мени орқамдан юрсанг, сенга ҳеч нима бўлмайди. Биламан, сенга ишонишим мумкин. Лекин йўл ҳар доим ҳам текис бўлавермайди. Шунинг учун, мен сенга қандай қилиб тўхташни ва бурилиш кераклигини кўрсатаман. Бу сенга янада кўпроқ завқ бағишлайди. Буни ўрганишни хоҳлайсанми?
Том хурсандчилик билан бошини қимирлатди. Ҳўжайин унга ҳар хил вазиятларда нима қилиш кераклигини кўрсатганида – ҳаммаси осон ва чиройли чиқарди. Лекин кейин, бахтсизлик ва омадсизлик ёғила бошлади! Рейкаларни учларини бир‑бирига қаратганда, орқаларини ён томонга ёйганда, тўхтатиш осон эди. Бироқ, бирон‑бир томонга бурилмоқчи бўлиб, узун, қайсар рейкаларни бурганда, учгиси келмай қоларди! Рейкалар ҳечам қулоқ солишмасди, ё ён томонга кетиб қолишар, ё бир‑бирини устига чиқиб кетишарди. Бундай ҳолларда, Том совуқ, чуқур қорга йиқиларди ва ҳар ердан чиқишга мажбур бўларди. Бундай вазиятлар кўп такрорланарди. Баъзида, Том олдиндан хавф сезса, бирон жойи лат емаслиги учун атайлаб йиқиларди. Йиқилишга эрта деб ҳисобларди шоҳнинг ўғли. Эҳ, энди бундай учишлар унга завқ бағишламаёганини ҳўжайини билганда эди! Агар бу ерда ҳўжайини бўлмаганида, аллақачон ташлаб кетворган бўларди.
Бироқ Том буни ўрганишни хоҳлайман деди! Шундай қилиб, бола тишларини қисди‑да, олдинга итарилди. У қайта ва қайта куч йиғишга, устидаги қорларни қоқишга, рейкаларни бошқатдан қотиришга, яна оёққа туришга, кейинги қадамни босишга, яна бир марта ҳаммасини қайтадан ўйлаб кўришга тўғри келарди – ҳозирча бу тахтачаларни амаллаб, ўзи хоҳлаган томонга бура олаётганди. Шунда Том учишдан яна завқ олишни бошлади ва куннинг охирига бориб, тепаликдан туриб, шоҳ ўғлининг орқасидан пастликка қараб учарди ва мазза қилганидан шундай деб бақирарди:
‑ Ура! Қўлимдан келаяпти!
Ўрмоннинг четидаги ёғоч уйда уларнинг отлари қолганди. Улар яшаса бўладиган хонасида чироқ ёқишди, ўша ерда бор заҳиралардан оддийгина овқат тайёрлашди ва бир неча соат дўстона суҳбат қуришди.
‑ Нимага бу ажойиб манзара атрофида ҳеч ким кўринмади? – ҳайрон бўларди Том.
‑ Баъзи бирлар учун бу жойлар узоқ ва зерикарли, яна баъзи бирлари эса кечаю‑кундуз, кун сайин ишлаши керак деб ҳисоблашади, ‑ ачиниш билан гапирди суҳбатдоши.
У хоҳловчиларнинг ҳар биттасига бу ерларни мароқ билан кўрсатиши мумкин эди.
‑ Қолаверса, ‑ деди шоҳнинг ўғли, ‑ бугун мени орқамдан тубсизликка юриш учун катта куч сарфлашингга тўғри келди.
“Тубсизлик” сўзини ишлатганда, ҳўжайини нимани назарда тутаётганини Том биларди. Тоғдан биринчи марта тушаётганда, бутун танаси қисиларди, юраги эса ўпкасида тўхтаб қолишига сал қолди. Бу бутунлайига ночорлик ҳолати эди. У пастга тушаётганда, олдидаги бўшлиққа, кўриниб турган, чиқиш йўли йўқ бўлган тубсизликка қарамасдан, олдинда кетаётган ҳўжайинига қарагани учун эсон‑омон тушиб олди.
‑ Бу шунчаки тепаликдан қўрқиш, ‑ дўстона тушунтирди ҳўжайини, ‑ мен учун ҳам муаммо эмас. Биласанми Том, ҳаётингда бир неча марта тубсизликка йиқилгансан.
Тўғри! Том ўша кечаси қўлида қилич билан қияликдан пастга қараб тушиб кетганини эслади. Ботқоққа тушиб, у ерда илонни учратгани даҳшатли эди. Лекин, яна қачон унақаси бўлган? Том бошқа ҳеч нимани эслай олмади.
Бироқ, ҳўжайини кўпроқ биларди ва буни унга айтиб берди.
‑ Бир куни қароқчи болалар сени чуқур кўлга итариб юборишди, сен чўкишингга сал қолди. Охири сени кимдир чиқариб олди. Ўшанда кичкина бўлганинг учун бу воқеани яхши эслаб қолмагансан.
Буни эслаганда, Том қўрқувни – ўлимдан қўрқувни ҳис қилди. Лекин кимдир уни қутқарганди‑ку. Айнан ким? Йигит буни билмасди.
‑ Ҳозир бу муҳим эмас, ‑ дўстона гапирди ҳўжайини ва давом этди, ‑ яна бир сафар қароқчилар сардори сени отнинг устидан итариб юборганида, баландликдан йиқилгандинг.
Том буни эслаганда, юраги тўхтаб қолай деди. Бунга чидаши қийин бўлди. Йигит қотиб қолиб, нафас олиши ҳам қийинлашиб қолганди.
‑ Менга ўзингни қўрқувингни ва ҳавотирингни берасанми? – савол берди шоҳнинг ўғли.
Ў, улардан жон деб озод бўларди! Буларга чек қўйилди! Том яна енгиллик билан нафас олди.
‑ Энди бу ёққа қара! Ҳозир мен хотирангга шифо бераман! – давом этди ҳўжайини ва кучли, иссиқ қўлини Томнинг юрагига қўйди.
Шунда Томнинг ҳаёлида яна учта сурат пайдо бўлди, уларни эслаш унга азоб берарди. Ҳар сафар Томни оёқлари остида уни ютиб юбормоқчи бўлган жарлик пайдо бўларди. Лекин энди Том мана шу қудратли қўлларнинг ҳимоясида эканлигини биларди. Энди ҳар доим қаердадир тепаликда турса, ўзини ҳимоялангандак ҳис этгиси келарди. Ваниҳоят, энди Том тепаликдан қўрқмасди! Кўрамиз, кейинги кунлари, тоғда қандай бўларкин!
‑ Том, сенга яна бир нарсани айтмоқчиман, ‑ деди ҳўжайини, ‑ бугун ўзинг билмаган жойга, билмаган усул билан менинг орқамдан юришга жасорат кўрсатганинг билан ўзингни анча катта бўлиб қолганингни кўрсатдинг. Сен қўрқувингни ютдинг ва энг аввало: буни қилишинг қийин бўлганда таслим бўлмадинг. Сен ҳақиқий эркакка ўхшаб, ўзингни қўлга ололдинг! Шу йўсинда давом эт, Том!
Томга бундай далда сўзлари яхши таъсир қилди. Агар тўғрисини айтадиган бўлсак, тан олиш керакки, бундай бўлиши нафақат унга, унинг кучига боғлиқ эди, чунки яқиндагина шоҳ уни эркак бўлиши учун бошига қўлини қўйганди.
Ҳм, яна ўша сўз. Нимага ота айтганидек, эркак бўлиш бунчалар яхши? Том, шоҳнинг ўғлидек бўлишни истарди. Шоҳнинг ўғли ҳақиқий эркакмиди? Том унга қаради.
‑ Ҳа, албатта! – деди шоҳнинг ўғли, унинг фикрини билиб ва кулиб юборди сўнг кичкина танаффусдан кейин қўшиб қўйди: ‑ бўлмасамчи!
Албатта, у қандайдир каттароқ эдими? Том сўрашда давом этмади. Бу у билиши керак бўлмаган қандайдир сир деб ўйлади Том.
Ўшандан бошлаб, рейкалар билан қорга сакраш, ундан чиқиш, бор тезлик билан шоҳнинг ўғли кўрсатганидек уёқдан буёққа учиш осонроқ бўлиб қолганди. Тепаликка бўлган қўрқуви умуман йўқолиб кетди! Бироқ, тоғ совғаларни улашишда давом этарди. Том ҳар бир кутилмаган вазиятда нима қилиши кераклигини қайта‑қайта ўрганарди. Аста‑секинлик билан қордаги қатъий ҳаракатлар унга хурсандчилик бағишлашни бошлади. Танаффус пайтларида атроф манзаранинг чиройи билан завқланишарди.
‑ Бу сенга ёқаяптими? – деб сўради шоҳнинг ўғли ва Том авваллари ҳеч кўрмаган нарсага эътиборини қаратди.
Том қор ичидаги думалоқ ва узунчоқ чуқурликларни кўрди, уларнинг ичидан жарангли увиллаган овозлар чиқарди. Бироқ ажойиб йўл билан шаклланган бу майин чизиқлар, қавариқ ва дўнгли жойлар – Томни жуда таъсирлантирди. Булар жуда чиройли, қўл етмас гўзаллик эди! Завқдан қалби ҳаяжонланиб кетди.
Манзарага қараб тўйгандан кейин паст овозда сўради:
‑ Бу ажойиботни ким ярата олди?
‑ Шамол, ўғлим! – жилмайиб, у ҳам паст овозда жавоб берди.
‑ Шамол? Ахир бу оддий ҳаво‑ку? Ақл бовар қилмайди! – ҳайрон бўлди Том ва бир неча дақиқа, манзарадан бахраманд бўлишга ўша ерда қолди. Оддий қор ва шамолдан – шунча гўзаллик
Улар бу ерда яна уч кун, ажойиб уч кун – қорда, қуёшда ва шамолда. Том бутун вужуди билан сокинликда, хурсандчиликда ва ҳўжайини билан чуқур, дилдан, айниқса кечқурунлари олов олдида бўлган суҳбатлардан мазза қиларди. Ваниҳоят, бола йиғилиб қолган баъзи бир саволларга жавоб олди!
Масалан: нимага айнан у ёвуз кучлар билан тўқнаш келди? Аввал тушда, кейин баҳайбат илон ва яқинда бўлиб ўтган ўша ифлосланган сув билан. Афтидан, дўстларига бу тарафдан енгилроқ бўлса керак.
Лекин, шоҳни ўғли тушунтириб берганидек, буларнинг ҳаммаси тасодиф эмасди. Дадаси ёвуз кучлар билан алоқа қилгани, уларга сиғингани учун, ёвуз кучлар жон‑жахди билан ўғлини ҳам қўлга киритмоқчи бўлаяпти. Шунинг учун Том бошқаларга нисбатан хавфлироқ ҳолатда бўлиб, ҳушёр юриши керак эди. Ота‑оналар ва уларнинг фарзандлари ўртасида аниқ бир боғлиқлик бор! Ў! Шу вақтгача Том бу ҳақда ҳеч нима эшитмаганди, энди унга ҳаммаси тушунарли бўлди. Шунда у шоҳнинг ўғлидан сўради:
‑ Гарчи, мен шунчалар хатарли ҳолатда эканман, илтимос мени ҳимоя қилгин!
‑ Жоним билан, Том! – ваъда берди катта дўсти, ‑ фақат менда қолгин!
‑ Менда? Бу яна қандай сирли гап бўлди?
9 боб
Қайғули хабар
Офтобда қорайган, бақувват, ёниб турган юрак билан Том ўз ҳўжайини билан қасрга қайтди. Ажойиб совға – “дам олиш кунлари”! У ўзини янги одамдек ҳис қиларди!
Кечқурун Том отанинг тахтли залига борди. У шоҳни бошидан кечирган нарсалари учун чин дилдан миннатдорчилик билдирмоқчи эди. Ҳали узоқдалигида у мусиқа ва қўшиқ товушини эшитди. Қандай ажойиб! Эҳтимол, бу катта хор жамоасидир, катта оломон тўпланган бўлса керак, чунки залдан у олдинлари эшитмаган ажойиб садолар келаётганди. Йигит секингина ён эшикни очди. У ерда, ярим доира шаклида жойлашган, бирин‑кетин одамларнинг катта гуруҳи ўтирганди. Уларнинг қўлларида бурғу ва карнай, яна бирларида қавариқ ва юмалоқ ёғоч яшиклар бор эди, уларни қўлтиқларига, оёқлари орасига қистириб олиб, ингичка таёқчаларни бир орқага, бир олдинга олиб борар эдилар. Ҳамма олдинда турган одамга қарар, у эса ўзининг оппоқ таёқчаси билан мусиқани такти бўйича ҳаракат қиларди. Том уни танимасди, янги асбобларни ҳам билмасди, бироқ улар ёрдамида ўйнаётган мусиқа ҳар қачонгидан ҳам яхшироқ эди. Бола ҳайронлигидан қотиб қолганди. У бу ерда кўп нарсани эшитди ва ҳар сафар мусиқа янада гўзалроқ эди!
Бир қиз унга қайрилиб, уни залга олиб кирди. Бу Женни эди. Бу ерда айнан у бўлгани қандай ажойиб! Уни кўрмаганига ҳам анча вақт бўлганди.
‑ Юр биз билан ва ҳаммасини бизни орқамиздан қайтар! – шивирлади Женни унга.
Ҳа, у ҳақиқатдан ашула айтиб, хурсандчилик қилгиси келарди, лекин бугун, бу ерда Женни ва бошқалар Томга умуман бегона бўлган нарсаларни қилишаётганди. Улар шунчаки туриб, ўзининг ажойиб шоҳига қарашмаётганди, улар доимо ҳаракатда, айлана бўйлаб ҳаракатланишар, сакрашар ва ҳар замонда шоҳ томонга қўлини кўтаришарди.
Бу томошани кузатиш йигитни қалбини чуқур таъсирлантирди. Бу нарса унга ниманидир эслатди. Йигитни ичида нимадир уйғонди. Кўзларига ёш келди, у бошқаларни орқасидан қайтара олмасди. Том бу ерларда янги ва жудаям ёш бўлганида бу нарсаларни қила оларди, лекин бу анча йиллар олдин эди. Лекин у пайтлари бошқа иложиси ҳам йўқ эди‑да. Ҳозир эса катта йигит бўлиб қолди, шунинг учун ўзини тутиб турарди. Энди бу нарсаларни қилгиси келмасди. Бунинг ҳаммаси чиройли, лекин унга тўғри келмасди! Шунинг учун, у шунчаки туриб, ажойиб мусиқа эшитарди.
Бироздан кейин ҳамма қўшиқ айтишни бошлашди, Том эса ўзи билган қўшиқ бўлганда қўшилиб турарди. Том буни шоҳ учун – уни хурсанд бўлишини хоҳлаб қиларди.
Қаср ҳўжайинини олқишлаш вақти тугаб, ҳамма тарқалишни бошлаганда, Том тўғри шоҳни олдига борди. Шоҳ уни қарши олиб, қўлини чўзди. Шоҳ уни кўрганидан жудаям хурсанд эди. Йигит бошидан ўтказганларини завқ билан шоҳга гапириб берди. Шоҳ юзида табассум ва қизиқиш билан эшитиб, сўнг унга деди:
‑ Том, мен сенга алоҳида бир гап айтишим керак!
Йигит шоҳни ёнига ўтиргандан кейин, шоҳ унга жиддий ва раҳмдиллик билан гапиришни бошлади:
‑ Болагинам, бу хабар сен учун қайғули. Кеча дадангни иккита қароқчи ўлдирди.
Том қаттиқ изтиробга тушди! Бу воқеа, Том кулбада, иссиқ сомон устида ухлаб ётганида юз берди! Ахир Том дадаси билан боғланиши мумкин эди! Эҳтимол, дадаси фикрини ўзгартириб, бу ерга келишга рози бўлармиди?! Бу ер хавфсизроқ эди. Бу ерда дадаси у билан – ўғли билан яқиндан танишиши мумкин бўларди. Бу ерда у энди ўзини ёлғиз ҳис қилмаган бўларди! Бу ерда дадаси шоҳ адолатли эканлигига амин бўларди! Қасрнинг эгаси Томни елкаларидан қучоқлагани яхши бўлди, чунки у чуқур изтиробда эди. Шоҳ уни яхшилаб йиғлаб олишига имкон берди. Бироқ Том ўзини йиғиб олди:
‑ Кечирасан, бу йигитга тўғри келмайди.
Том тезда кўз ёшларини артди.
‑ Йўқ, Том, эркаклар ҳам йиғлаши мумкин. Менинг ўғлим йиғлаган... Шунингдек мен ҳам йиғлаганман, дадангни ўйлаб йиғлаганман. Узоқ вақт йиғлаганман!
Бу жудаям ажойиб ва таъсирли эди! Шоҳ уни ҳеч нимага қарамасдан севарди! Лекин шоҳ юз берган воқеани олдидини ололмасдими? Ахир шоҳ бутун ҳокимият унга тегишли эканлигини айтаганига анча бўлган эди‑ку! Том шоҳга сўров билан қаради. Шоҳ унга қараб жилмайди:
‑ Ўзингни ҳар хил “агарда...” ва “балки...” деган нарсалар билан қийнама! Шундай бўлгани ҳаммасидан ҳам кўра энг яхшиси. Сен буни тушунишинг қийин, лекин менга ишон шундай бўлгани ҳақиқатдан ҳам энг яхшиси!
Томни ўпкаси тўлиб, бундай ўлим – энг яхшиси!? Буни тасаввур қила олмасди! Чунки энди ҳаммаси тугаган эди!
Шунда шоҳ эътироз билдирди:
‑ Ҳаммаси тугагани йўқ, Том, чунки даданг мен билан.
‑ Сен билан? Сен уни тирилтирдингми? Уни кўрсам бўладими? – ҳайрон бўлди Том.
Бу Том учун ҳар қачонгидан ҳам аълороқ совға эди. Дадасини кўриш учун ҳатто ўрнидан сакраб турди.
Шоҳ бошини қимирлатди:
‑ У ҳақиқатдан тирик, лекин танасидан ташқарида. Шунинг учун у янги тана олмагунча сен уни кўра олмайсан. Бу худуд сен учун ҳали ёпиқ.
Шоҳ жуда қатъийлик билан гапирди. Шунчалик қатъийлик билан гапирдики, Том дарҳол тушунди: бу ерда Том ўтиши мумкин бўлмаган чегара бор ва у яна ўз ўрнига ўтирди.
‑ Афсус! – хўрсинди Том.
Дадасини кўриб, уни бошидан ўтказганларини билишини ва дадаси уни шунчалик севгани учун ундан қанчалар миннатдорлигини айтишни хоҳларди. Акс ҳолда ота у учун бунчалик йиғламан бўларди. Ҳақиқатдан ҳам, афсус!
Шоҳ йигитни фикрларини ва туйғуларини билиб, уларни дадасига етказиб қўйишга ваъда берди. Сўнг давом этди:
‑ Сен уни кечирганингдан у жудаям хурсанд бўлганди. Сен билишинг муҳим бўлган яна бир нарса бор: мен дадангни бу ерда қабул қила олганим сабаби, ўзинг билганингдек, мени ўғлим у учун шармандалик дарахтида азоб чеккан!
Ҳа, бу қандай бўлгани Томни ёдида яхши сақланиб қолган – бунинг устига, бу воқеа шоҳ унга қилган қимматбаҳо совға – унинг китобида ёзилганди. Ўша пайтлардан бошлаб, ҳайратда қолиб, ҳурмат билан шоҳнинг ўғли чеккан азоблари ҳақидаги воқеани қайта‑қайта ўқирди. Энди бу даҳшатли воқеа кутилмаган ҳолда ҳатто уни дадаси учун қутқарилиш бўлди.
Узоқ сукунатдан кейин шоҳ давом этди:
‑ Айнан у иккала қароқчини уйига меҳмонга қилди таклиф қилди, чунки ташқарида об‑ҳаво ёмон эди! Қароқчилар дадангдан шаффоф тошни ўғирламоқчи бўлишиб уни ўлдиришди.
Том жуда ҳайрон бўлганди. Бу нима эди?! Наҳотки тош шунчалик бебаҳо бўлса? Шоҳ бошини қимирлатди:
‑ Йўқ. Улар кўпроқ билишни исташарди, бошқаларни устидан ҳокимиятга эришиш учун ҳамма нарсани билишни исташарди. Лекин бу тош фақат ёлғон гапира олади. Тош ҳатто уларни ҳаёти қақида ҳам ёлғон гапирганди.
Шоҳ бирпас сукунат сақлаб, сўнг қўшиб қўйди:
‑ Қароқчилар қоянинг орасидан тошни топиб олганидан кейин, у кимники бўлиши кераклиги устида бир‑бири билан жанжаллашиб қолишди. Шунда бири иккинчисига пичоқ тиқиб, ғордан чиқиб кетди. Лекин қароқчи ўлжани ишлатишга улгурмади, чунки ташқарига чиққандан кейин унга чақмоқ тегиб ўлди.
‑ Кейин нима бўлди? – сўради Том.
У кўпроқ билгиси келарди.
‑ Қолганини менга қўйиб бер! Бироқ мен сенга яна бир нарсани айтмоқчиман: даданг ўлар ҳолда ерда ётганида, охирги кучини тўплаб деди: “Бу унга арзимади! Бутун қудрат эгаси, энди фақат сен менга ёрдам бера оласан!”. Шу сўзларни айтиб у ўлди.
‑ Буни қаердан биласан? – шивирлади Том.
‑ Мен у билан бирга эдим, ‑ оддийлик билан деди шоҳ.
Қандай ажойиб – дадаси оғир дақиқаларида ёлғиз эмасди! Лекин барибир шунчалар сирли. Бироқ бу ерда яна бир шундай нарса бор эдики, йигит ҳайрихоҳлик билан жим бўлди.
Кейинги кунларда Том сукут сақлаб юрарди. У фақат жуда зарур нарсалар юзасидан гаплашарди. Уни юрагини саволлар қийнарди, қалбида дадасини ишларини қайтадан ўйлаб кўрарди, уни даҳшатли ўлимини. Ёки бу асло охири эмас, аксинча бошланиши эдими? Шунингдек, Том уни олдига бора олмаслиги қайғули эди. Дадасига кўп нарсани айтгиси келарди.
Яхшиямки шоҳ эркаклар ҳам йиғлаши мумкин деган экан, чунки Томни кўзига яна ва яна ёш келарди – айниқса, гуруҳдаги дўстлари қувончли қўшиқлар айтганларида. Бундай ҳолларда у кўпинча шоҳни олдига бориб, уни бағрида йиғларди.
‑ Ғам‑қайғуга тушишдан қўрқма. Бу тўғри нарса. Бундан кейин хурсандчиликка жой топилади! – ота уни тинчлантирарди.
Шу кунларда ота унга махсус совға бериб, севги билан унга деди:
‑ Болагинам, сўнгги пайтлари доимо ўзингнинг даданг ҳақида ўйлаб, мени ота деб чақиришинг сенга бир мунча ноқулайлиги рост. Алкаш‑чалкаш бўлмаслиги учун сен, мени ўғлим чақиргандай чақиришинг мумкин.
‑ Ў, қанақасига? – ҳайротомуз сўради Том.
Шоҳ уни қулоғига ғаройиб бир сўзни шивирлади: “Авва”!
Энди Том бу сўз ёрдамида отага мурожаат қилиши мумкин! Том бу сўзни дарров қайтарди ва шундай бир нарсани ҳис қилдики, гўё бу тўртта ҳарф орқали ўйлаганидан ҳам кўра кўпроғини айта оладигандай эди.
Томнинг дўстлари ҳам унга мулойимлик билан муносабат қилишарди. Улар Томга аввалгидек дўстона муносабат қилишарди, далда бергандай елкасига уриб қўйишар, баъзида Том буни хоҳлаганда уни ёлғиз қолдиришарди. Бу Томни қалбига кўпроқ тўғри келарди, саволга ёғдиргандан кўра, масалан: яхшимисан, ёки унга қаратилган сирли ташвишли нигоҳлар. Лекин кўпинча йигит ўзининг кароватида севгига тўла майда нарсалар топарди: чиройли атиргул, шиллиқ қурт учун қурилган уйча, қоғозда ёзилган бир неча ҳамдардлик сўзлари, ширин апельсин ёки бир қисм ёнғоқ. “Биз сени севишимизни яна ва яна эслашинг учун!” – деб, сирни очди Мирош. Том бу нарсаларни кўплари қизлардан келишини биларди. Лекин барибир буларни олиш ёқимли эди.
Бу худди ўз‑ўзидан бўлиб кетгандай. Ажойиб! Олдинлари Том фақат Женни билан бўлишни хоҳларди – ўйнашни, ишлашни. Лекин охирги пайтлари у ўзини ўғил болалар билан табиийроқ сезишни бошлади – Роберт, Педро, Карл ва бошқалар. Уларда ўзларни ичида ўзаро бир мунча қўполроқ муносабат услуби бор эди. Шунингдек, хазиллари ҳам қизлардан бошқачароқ эди, бир‑бирлари билан ким кучлироқ, ким тезроқ ва ким кўпроқ тиришқоқлигини синашарди.
Энди Женнининг қарашлари ҳам ўзгарганди, энди қизлар билан кўпроқ вақт ўтказарди. Олдинлари муҳим деб ўйлаган кўп нарсалар энди оддий, аҳамиятсиз туюларди. Бунинг устига бу нарсалар ҳақида ўйлаш учун уни вақти ҳам кам эди.
10 боб
Энди иккига бўлинган эмас
Бир куни шоҳ Томни ўзининг ёнига чақирди. Шоҳда у учун махсус топшириқ бор эди. Айнан: ўз ҳалқини бориб кўриш. Том нима назарда тутилаётганини дарров тушунмади.
‑ Бу сени даданг келиб чиққан ҳалқ. Кўрган тушинг эсингдами? Улар билан яқинроқ танишишни хоҳламасмидинг? – сўради йигитдан шоҳ.
Қандай гап бўлиши мумкин! Ҳаммаси равшан! Бу жуда қизиқарли бўлиши мумкин!
‑ Қачон йўлга тушиш мумкин? – сўради йигит.
‑ Том, бундай ишларни пухта режалаштириш керак! – давом этарди шоҳ. – Ўйлаб кўр, ўзинг билан кимни олишни хоҳлардинг. Танлайдиган одам билан олдимга келинглар, мен сизларга кейинги қиладиган ишларингни айтаман.
Кимни олсам экан? У билан бирга Педро бориши шубҳасиз. Эҳтимол, кичик Мирошни ҳам олса яхши бўларди, баъзи нарсаларни ўрганиб оларди. Кейин у Карл ҳақида эслади. У секин ҳаракатланарди, лекин бунга қарамасдан қароқчилар лагерида катта жасорат кўрсатган. Том у ҳам ёрдам бера олади деган қарорга келди.
Ваниҳоят, ҳаракат қилишга ғайрати тўлган тўртта йигит шоҳни олдига келишди ва шоҳ уларга тушунтиришди бошлади:
‑ Сизларни вазифангиз мана шу ҳалққа мени хабаримни етказишдан иборат. Бу вазифани сизлар кетишга тайёр бўлганингизда айтаман. Бу одамлар билан гаплашишни, уларни тушуниш учун уларни тилини яхши билишингиз керак. Кейинги ҳафталарда мен сизларга уларни ўргатаман – бу жуда чиройли тил, уни ёрдамида тушунтириб бера оласиз.
Шунингдек, мен уларга айтмоқчи бўлган нарсаларни тушуниши ва бошқаларга етказиши учун бу ҳалққа катта донолик бердим. Шундай қилиб, у ерда китобда ёзилган воқеалар ва ўғлимни ишлари ҳақида гапириш барча ишлардан шарафлироқ саналади. Улар бу китобни Буюк деб аташади, ўзларини катта хазинаси ҳисоблашади. Одамлар ҳатто бу китобни битталаб ёзиб ўтирмаслик учун уни кўпайтиришни ҳам ўрганиб олишган.
Уларга энг муҳими – китоб эмаслигини исботлашингиз учун мен сизларни Буюк китобни донолиги билан чуқурроқ таништиришни хоҳлардим. Чунки улар бу китоб орқали гапираётганни назардан четда қолдиришди.
Сўнг шоҳ изтироб билан қўшди:
‑ Улар мени билишлари керак бўлгандай билишмайдилар.
Ана чақириқ! Кейинги ҳафта ва ойлар ичида бу тўрт дўстни отлар ёнида ёки спорт билан шуғулланганини кам кўриш мумкин эди. Улар пухта тайёрланиб ўзларига юклатилган вазифани яхши бажаришни хоҳлашарди. Шунинг учун улар ҳар куни бир неча соатга шоҳни олдига келишарди, шоҳ уларга Буюк китоб ичидан кўп нарсаларни тушунтирар, сўзларни маъносини, уларни орасидаги ўзаробоғликларни очиб берарди, йигитлар фақат ҳайрон қолишарди.
Албатта, янги тилни ўрганиш осон кечмасди, бунинг устига у жуда қийин туюларди. Энг арзимас майда нарсани ҳам номи бор эди. Устига‑устак у мамлакатда улар ҳеч эшитмаган жуда кўп нарсалар бор эди. Буларни ҳаммасини ўрганиш бу йигитлар учун жуда қийин эди.
Том ўрганиши осон кечарди. Эҳтимол, бу дадасидан қолган меросга боғлиқдир? Албатта, уни юраги отанинг топшириғи билан ёнарди. Ахир, бу унинг ваниҳоят танишадиган ҳалқи эди‑да! У бутун кун давомида, ҳатто кечасигача ўқирди. Ўқиган сари саволлари кўпаяр ва уларга шоҳни китобидан жавоб топишни истарди. Энг аввало, Том, қўлидан келмаган пайтлари унга олдинга боришга ёрдам бераётган ота ҳақида билишни хоҳларди.
Педрода ҳам катта қийинчилаклар бўлаётганди. Педро буларни ҳаммаси унинг калласига сиғмайди деб ўйларди. Уни кўчага чиққиси келар, офтобда тобланиб, қизларга уларни ишларида ёрдам бериш осонроқ эди. Педро қизлар билан кўп бўларди, дўстларига бу ғалати туюларди, ҳаммасидан ҳам кўра Томга, чунки шу пайтгача унга ҳавас қиларди.
Узоқ тайёргарликдан кейин, йўлда, отни устида, уларни юкларини олиб кетаётган бешинчи от билан кетаётганда, топишмоқ очилди. Биринчи куни улар отда тетик юришди ва анчагина йўлни босиб ўтишди. Ўрмонда ўтказилган кечада улар ерда ётишди, шунинг учун эртанги куни бир мунча ланч бўлишди. Айниқса Педро. У бурни билан чўқирди, отига у ер, бу ерда ўт ейишига йўл қўярди, бошқаларга унча қарамас, озгина жаҳлдор эди. Қайта ва қайта тўхтаб, уни кутишга мажбур бўлишарди.
Учинчи куни ҳаммаси ёмонлашди, Педро доимо чанқоқликдан, ноқулай эгардан арз қилар, умуман буларни ҳаммаси унга маъносиз туюларди, энди Том ҳақиқатдан жаҳли чиқди. Бундайлар ишда яроқсиз бўлади! У кўпроқ ҳалақит беради!
Лекин ахир Том ўзи уни шоҳга таклиф қилди‑ку! Наҳотки Том уни танлаб қаттиқ ҳато қилган бўлса? Бироқ Педро унга икки марта қийин бўлганда ёрдам берди: қароқчилар лагерида, Том боғланган арқонни кесганда ва заҳарли сув билан бўлган ишда. Ўшанда у шундай куч билан гапирардики, шоҳни ўғли номи учун шундай ҳаракат қилардики, бу билан кучли таъсир кўрсатарди! Энди нима бўлди? Қароқчилар сардорининг ўғли ўзини лапашанглардек тутмаслиги керак!
Ана керак бўлса, Педро яна орқада қолди. Том уни оти узоқда ортда қолиб кетганини, чавандози эса умуман йўқлигини кўрди. У дўстларини йўлида давом эттириши айтиб, ўзи орқага кетди.
Бундай давом этиши мумкин эмасди! Ҳозироқ бирон нарса қилиш керак. Уни орқага қайтариб юбориши керакми? Яхшиямки, ёнида чиғаноқ бор экан! Олдинлари уни уйида эсидан чиқариб қолдирарди, лекин ҳозир доимо ёнида олиб юришга ҳаракат қилади. Шоҳ айтганидек, чиғаноқ унга керак бўлади.
‑ Ёрдам бер, Авва! Педро жуда ҳаракатсиз! Биз бу тарзда олдинга кетолмаймиз. Мен нима қилай? – қайноқлик билан илтижо қиларди Том.
Қасрдан бунчалар узоқликда бўлиб, шоҳни овозини эшитиш ажойиб эди! Йигит шоҳни секин ва дўстона жавоб берганини эшитди:
‑ Мендан унга шундай сўзларни етказ. Ҳозир қамчини олишини айни пайти!
Том учун бу жавоб ғалати эди, лекин шоҳни майин овозидан уни жаҳли бир мунча тушди.
Дараҳтни соясида уни дўсти ётарди. У чўзилиб ётарди. Йигитга озгина дам керак эди. Унда олдинга юришга ҳеч қандай хоҳиш йўқ эди. Педро буни бепарволик билан айтар ва уялмасди ҳам. У ҳатто кўзларини ҳам очгани йўқ! У чарчаганмиди ёки ялқовмиди? Бироқ у барибир кечирим сўраши керак эди, чунки ўзини бундай тутиш мумкин эмасди!
Том уни ёнига ўтирди.
‑ Педро, сенга нима бўлди? – унча‑мунча ҳамдардлик билан сўради.
‑ Мен бошқа қила олмайман! – ростлик билан жавоб берди Педро.
“Ўзингни қўлга ол, лапашанг!” – дегиси келарди, лекин у шоҳдан махсус хабар олиб, уни Педрога етказди.
‑ Қамчи? Хивич?!! – эътироз билдирди Педро. Ҳеч қачон! Ахир мен қасам ичганман!
Унинг дўстида нимадир ўзгарганди. У тўғирланиб, дарҳол ғайратга тўлди! Лекин нигоҳлари Томга ёқмади. У эҳтиётлик билан Педродан қамчи билан нима бўлганини сўради.
‑ Сенга‑ку у таниш! – аччиққина жилмайди Педро. – У менга ҳам таниш. Менинг отам, ҳайвон, ҳар доим қамчини этигида, кечаю‑кундуз олиб юрарди. У шунақанги...! – Педрога оғзидан чиқиб кетди.
Аввалига Педро дадаси ҳақида эслаганида оғзидан ҳақоратли сўзлар ёғила бошлади, лекин бирдан у оғзини қўли билан ёпди:
‑ Оҳ, мен уни шоҳ ўғлининг номи учун кечирганман‑ку! У мени дадамнинг бутун ёвузликларидан ажратиб, менга шифо берган. Шунинг учун ҳозир булар юзага чиқаяптими? Том, сен буни менга тушунтириб бера оласанми?
‑ Сен нима деб қасам ичгансан? – сўради Том.
Педро уни қамчи билан кўп уришганини айтиб берди. Бу жудаям бешавқат эди, лекин вақтлар ўтиб у бунга ўрганиб қолганди. Бироқ, қароқчиларнинг сардори (у чўчқа, деб қўшиб қўйди) бир куни оёғида туролмай, маст ҳолда ғорга келди, ўзини ёш, чиройли хотинини сўкиб, уни қамчи билан урмоқчи бўлганида, Педрони шунақанги жаҳли чиққандики, таёқ билан унга қарши чиқиб, ҳалақит бермоқчи бўлганди. Лекин уни бир уриб, четга йиқитиб юборди. Шу пайти у ҳеч қачон дадасидай бўлмасликка, ундан қасос олишга қасам ичди ва ўшанда у Томга ёрдам бергани ҳам қасос эди.
Шоҳ нима учун унга бундай деганини тушуниш учун Том Педродан эшитганлари етарли эди.
‑ Педро, даданг қамчини ёмон йўлда ишлатарди. Бу беадаблик! Сени бу билан ҳеч қандай алоқанг бўлмаслиги керак! Бироқ ҳозир қамчи сен отингни яхши бошқаришинг учун керак. Отинг сени ўзи хоҳлаган томонга эмас, сен ўз йўлингни топиш учун керак. Балки, шоҳ хабарини етказиши билан шуни назарда тутгандир?!
Том дўстига ўзини авлоддан‑авлодга ўтиб келаётган узук ҳақидаги ҳикояни айтиб берди. Катта қийинчиликка қарамасдан, дадасининг мероси сифатида шоҳ берган узукни олганини айтди. Аниқки, Педрони навбати етганди ва у буни ҳозироқ қилиши керак эди.
‑ Буни иложи йўқ! – деди у. – Мен бутун ҳаётим давомида дадамни ёмон кўрардим, ундан нафратланардим! Агар ҳамма эркаклар шундай бўлса, мен эркак бўлишни хоҳлмайман! Кўпинча қалбимни тубида шундай ўйлардим.
Аслида қасамёд бўлган бу ҳаёллар уни юрагида чуқур ўрнашиб қолган, у билан бирга ўсиб, уни қамраб олганидан, кўзида ёш билан деди:
‑ Мен эркакларни жирканж деб ҳисоблайман! Улар фақат бақириши ва уриши мумкин. Нимага мен улардан бири бўлишим керак?
У чўккалаб, аянчли аҳволда ўтирарди. Уни узун терга ботган сочлари юзларига тушарди ва бу билан аянчли аҳволини кўрсатарди!
‑ Бу ёлғон! – эътироз билдирди Том. – Эркаклар бошқача! Робертга, Мирошни отасига қара ёки ҳеч бўлмаса шоҳнинг ўғлига қара!
Қуйидаги гапи билан эътирозини охирига етказди:
‑ Шундай қилиб, сен қиз бола бўлмоқчимидинг?
Педро елкаларини қимирлатди. Том уни жавоб беришга шошилтирмасди, ўйлаб кўришга имконият берарди.
Педро чуқур ўйга толди.
У жавоб билан шошилмасди, чунки охирги пайтлари гуруҳидаги йигитлар “шунчаки” қизларни устидан қарашарди – олдин қароқчиларда бўлганидек! Бунинг устига у онасига жуда боғланганди ва қасрнинг қизлар турадиган томонига тез‑тез бориб турарди. Онаси билан яшагиси келарди, лекин шоҳни ўғли у кўпроқ йигитлар билан вақт ўтказса яхшироқ бўлади деб ҳисобларди.
Ҳм, лекин ўшанда қўшиб қўймаганмиди: “Сен ҳақиқий эркак бўлишинг учун?”. Буни атайлаб қулоғини четидан ўтказиб юборганди, чунки ўша пайти ҳечам эркак бўлгиси келмасди. Наҳотки шоҳни ўғли ҳақиқатдан уни эркак бўлишини хоҳлаган бўлса? Шоҳ ўғлининг ўзи у учун хавас қилса арзийдиган одам эди. Агар эркак шундай бўлса, у ўшандай бўлишни хоҳларди.
Шу ўринда Том ҳам бу болани кўп ҳайрон қолдирарди. Охирги пайтлар у шундай кучли бўлиб кетган эдики – нафақат мушакли кучлари билан, улар олдинлари ҳам бор эди, бу сафар бу ўзини назорат қилиш ва ўзини устида ишлаш кучи эди. У керак бўлганда ишга қатъийлик билан киришарди, гарчи бу уни мажбуриятига кирмаса ҳам. Тилни ўрганаётганда ҳам тиришқоқлик кўрсатарди, чунки уни яхшилаб ўрганмоқчи эди‑да. Шунингдек, йигит янги‑янги тадбирларни ўйлаб топар, ва бошқаларни унда иштирок этишга ундай оларди. Ҳатто баъзида у шоҳни ўғлига жўшқин қўшиқлар тўқирди! У қўшиқларни куйлашни кўрганингизда эди – ҳм, агарда Педро ҳам шундай бўлганда эди! Эҳтимол, у эркакка муносибмиди? Лекин афсус, у ундай эмасди!
Педрони жимжитлиги у учун гапирарди, шунинг учун Том унга бу қасамлардан қандай озод бўлишни тушунтиришга ҳаракат қилди.
‑ Ўзи кимга хизмат қилмоқчисан? – хитоб қилди у, довюраклик билан, ‑ дадангни эгаллаб олган ёвуз руҳгами, ёки шоҳга?
‑ Нима? – ҳижолат билан савол берди Педро. – Мен ёвузлик билан ҳеч қандай алоқа қилишни истамайман!
‑ Айнан шунинг учун у сени устингдан ҳокимиятга эга! Нариги томондаги дарахтнинг букилиб қолган қисмига қарагин. Афтидан, чақмоқ уни илдизини бир қисмини ажратиб юборган бўлиши керак! Ундан қолгани қанчалик хунук ва аянчли эканлигини бир қарагин. Бироқ ажраб қолган қисми ўсиб кетаётганини кўраяпсанми. У ҳам илдиздан ўз кучини олаяпти.
‑ Педро, ‑ самимят билан дўстига мурожаат қилди Том, ‑ айнан шунинг учун, яъни сен дадангни сенга тегишли қисмини олмаётганинг учун, у барибир сенга тегишли, у ўзича ўсаяпти ва на сен, на шоҳ уни назорат қила олаяпсизлар. Сен шоҳга бутун илдизни эмас, фақат сенга тегишли бўлган илдиз қисмини бераяпсан. Сен буни тан олишни, қабул қилишни хоҳламаганинг учун, ёвуз руҳ буни устидан ҳукмронлик қилиши, сенга зарар келтириши, заифлаштириши, хунуклаштириши мумкин. Сен доим юрагингда иккига бўлинган бўлиб қолишни истайсанми?
Хавфсираб, беқарорлик билан Педро аввалига қайишиб қолган дарахт илдизига, кейин эса Томга қаради. У гап нима ҳақида кетаётганлигини тушунармиди? Афтидан бунга ўхшамасди.
Том уни гап билан ишонтиришдан тўхтади.
‑ Шоҳнинг ўғли, ахир сен кучлироқсан‑ку! Ўз кучингни кўрсат! – охири юрагида ибодат қилишни бошлади.
Шунда бирданига ҳаёлига бир фикр келди. Том Педронинг отида кераксиз бўлиб осилиб турган қамчини унинг ёнига олиб келди‑ю, бақирди:
‑ Ушла уни, Педро! Йўқса у сени аввалгидай маҳкам ушлаб туради! Шоҳнинг ўғли номидан!
‑ Шоҳнинг ўғли номидан, ‑ ахийри жавоб келди, ‑ мен эркак бўлишни хоҳлайман, чунки у буни хоҳлайди.
Шунда Педро, шоҳнинг ўғли кўринмаса ҳам доимо у билан бирга бўлишини билиб, унга деди:
‑ Илтимос, менга буни уддалашда ёрдам бер!
Энди Педро Том бошчилигида, уни ривожланишига тўсқинлик қилаётган нарсалардан озод бўлиши учун муҳим қадамлар қўйишни иложиси топилди. Педро ўзини қасамларини йўқ қилиб юбориш учун уларни шоҳга топширди. Бу нарса уни ўзига нисбатан эркакдек муносабат қилишига қобилият берди. Шунда у дадасини меросини, уни қобилиятларини қабул қилди ва буларни ҳаммасини янгидан тозалаши, бирлаштириши ва ривожлантириши учун шоҳга топширди.
Узоқ кутиб қолган Мирош ва Карл, Том ва Педрога ёрдам бериши учун шоҳга илтижо қилишди ва Янги Педро уларга қараб отда учиб келаётганини кўришганида жуда ҳайрон қолишди. У эгарда ғаройиб тарзда тўғри ўтирар, бир қўлида қамчи, иккинчи қўли билан – отга маҳкам боғланган юганни ушлаб келарди. Йигит бошқаларга тенглашиб, отини қамчилаб, олдинга чоптириб кетди. Улар буни ҳечам кутишмаганди.
‑ Уни нима бунчалик ўзгартирди?
‑ Кутишда ўтказган вақт ичида биз учун ибодат қилдингизлар‑ку, тўғрими? – мужмал жавоб берди Том ва уларни орқасидан юриши учун қўли билан силтади.
11 боб
Қаср ва зулфин ортида
Улар беш кун давомида йўл юришди. Доимо ғарбга. Шоҳ уларга шундай йўналишни белгилагандики, улар йўлида ҳеч кимни учратишмади. Том кўпинча олдинда чоптириб кетарди. У қачонлардир дадаси яшаган, Қудратлининг руҳонийси ва ўқитувчи бўлган ерларга боришга ошиқарди! Бу мамлакатда шоҳ тушунтирганидек, уни ва одамларнинг ўртасида турадиган, ҳалққа бош бўладиган фақат битта одам бор эди. Бироқ унинг дадасидан кейин, бу ҳалқда бошқа ўқитувчи бўлмаганди.
У ерда уларни нима кутаётганди? У ердаги одамлар уларни тилини яхши ўрганишганини эшитиб ҳайрон қолишса керак. Улар ўзларини мамлакатида устунлик қилаётган урф‑одатлар ва уларни нима учун тўғри деб ҳисоблашлари ҳақида айтиб беришади. Бу одамлар ўзларини ақллари билан яратган ҳамма янги нарсаларини кўрсатишади. Лекин энг муҳими – улар шоҳдан етказилган хабардан хурсанд бўлишади.
Шоҳнинг ўғли хабарчилар билан хайрлашаётганда уларга айтган гапи ғалати эди:
‑ Ҳеч нимага ҳайрон бўлманглар, лекин ҳар доим тилингизда ва юрагингизда қўшиқ бўлсин.
Демак, ҳайрон бўладиган нарсалар бўлади. Балки шундайдир! Тилда бўладиган қўшиқда эса Том қандай куч ётганини ва шоҳ улар орқали нима қила олишини биларди, чунки олдин буни бошидан ўтказганди. Энг яхшиси у дарҳол биттасини куйлайди. Албатта, паст овозда, чунки бу нарса ўзларини мамлакатини қўриқлаётган қўриқчиларни эътиборини тортиши мумкин эди‑да.
Ваниҳоят, кечга бориб ёш саёҳатчилар ўзларини олдида – улкан иморатни кўришди, шоҳ уларга бу нарсани тушунтириб бериб, уни “шаҳар” деб атаганди. У ергача ҳали анча бор эди, бироқ бутун горизонтни тўлдириб турар ва унда баланд, серқирра, қовоғи солинган миноралар бор эди. Ботаётган қуёшнинг фонида улар даҳшатли таассурот берарди. Шундай қилиб, йигитлар узоқ йўл босиб етиб келган бу ўша мамлакат эди!
Тўртта ёш кўрганларидан ҳайратда эди ва ўрмоннинг четида тўхташди. Бирдан орқасидан шитирлаган овоз эшитилди, ўша пайти улар чавандозлар билан ўралган ва уларни ўткир найзалари, нохуш юзлари яхшиликдан аломат бермасди. Том ва дўстлари аввалига кўрқиб кетишди, лекин шоҳнинг ўғли кўримсиз равишда ҳар доим улар билан бўлишини эслашиб, руҳланишди.
Қуролланган одамлар бошларини чайқаб, уларни отдан тушишига ишора қилишди ва уларда ўзлари билан ҳеч қандай қурол йўқлигига амин бўлишди. Бу “қўриқчи патрул” бўлиши керак эди, чунки кийимлари бир хил ва битта бошлиқни айтганини қилишаётганди. Йигитлар бу мамлакатнинг тилини ваниҳоят эшитишаётганди ва бошлиқ қатъий овоз билан уларни шаҳарга олиб боришни буюрди. Қолаверса тўртовлон бу кечани биргаликда ўрмонда ўтказишса яхши бўларди, лекин бу кучни устунлиги олдида дўстлар уларга бўйсунишга мажбур эди.
Чарчатадиган узоқ йўлдан кейин улар баланд дарвозалар олдига келишди. Ўнг ва чап томонда баланд деворлар бор эди. Патрул бошлиғи баланд овозда қисқа сўзлади ва соқчилар дарвозани очишди. Уларни қолиши учун белгиланган жой, кичкина беҳисоб хоналари бор катта бино эди. Дўстлар уларни қамоққа олишганини тушунишди. Уларни кетидан катта дарвоза баланд овоз билан ёпилди ва темир зулфин билан қулфлаб қўйишди. Бундан кейин тўрт дўстни бир‑биридан ажратиб, ҳар хил камераларга қўйишди. Шундай қилиб, Том, Педро, Карл ва Мирошларни ҳар бири алоҳида совуқ ва заҳ камераларда эди.
Ғира‑ширада Том ёғочдан ясалган сўриларни кўра олди. Том шунчалик чарчаганидан, ёқимсиз ҳидга чидаб, ухлашга ётди. Бу ерда жуда даҳшатли жимжитлик эди. Қалин деворлардан ҳеч қандай овоз ўтмасди. У қамоқда эди! Наҳотки у яна қароқчилар қўлига тушиб қолган бўлса?
Бироқ уни тинтув қилишганда, ундан чиғаноқни олиб қўйишмади. У чиғаноқни қўлига олиб, қулоғига тутди. Қандай таскинлик – у яна шоҳини, Аввани овозини эшитди, у шундай дерди:
‑ Қўрқма, ўғлим! Мен сизларни бу ердан озод қиламан ва сизлар мени топшириғимни бажарасизлар!
Йигит уйғонганда, унга эшикнинг тешиги орқали кичкина бир идишда иссиқ суюқлик узатишди. Уни қандайдир куюк ҳиди бор эди. Бу тўқ жигарранг бульон эди ва уни бу мамлакатнинг одамларини ҳар бири истемол қилса керак. Бу нарса ёрдамида одамлар бутун кун давомида тетик юриши ҳақида шоҳ уларга айтган эди. Шу сабабдан уларни кўплари ҳаётида энг муҳими овқат деб ишонишарди ва уни “ҳаёт ичимлиги” деб аташарди! Афтидан, бу шоҳга озгина оғриқ келтирарди, чунки бу мамлакатнинг аҳолиси уларни Буюк китобида одамзод ҳаётини ҳақиқий манбаи тўғрисида ёзилганди.
Бу ичимликни таъми озгина шўрроқ эди, лекин Том унга ўрганишга мажбур бўлди. Ҳеч бўлмаганда бу нарса шу совуқ камерага озгина иссиқлик олиб келди. Том атрофга назар солди. Деворларда кўмирнинг майда парчалари билан чизилган расмлар ва ёзувлар бор эди. Том уларни миллий тилида фақат бир нечта сўзни ўқий олди. Лекин уларни маъносини шоҳдан сўрамаганди. Расмлар одамда фақат жирканиш уйғотарди, чунки бемаъни ва уятсиз эди. Баландда узоқда туйнук бор эди ва у орқали нур тушиб турарди. Сузаётган булутларни бир қисми кўринарди. Бу узоқ кунни ягона қизиқ нарсаси эди, агарда баъзида бериладиган бир қисм нон ва бир кружка сувни ҳисобга олмаса.
Томни ўйлаш учун вақти етарли эди. Ота‑боболарини мамлакатида уларни бундай тарзда кутиб олишгани жуда ғалати эди. Бундай ёлғизликда – қолган уч дўсти қай аҳволда экан? Ўзи нима учун уларни алоҳида қилиб қўйишди? Наҳотки у одамлар бу тўрт дўстдан қўрққан бўлишса? Бу ҳолат Томга кулгули туюларди. Уларни бунчалик машҳур қилган донолиги қаерда қолди?
Том бу ерда ўз вақтини оқилона ўтказмоқчи эди. Афсуски, қўриқчилар уларни китоблари бор юкини олиб қўйишди. Афсус! Лекин у бир неча қўшиқни куйлай оларди. Ахийри Том буни бутун юрагидан қила олди. Уни дўстларига ҳам бир вақтда шундай фикр келиб, қўшиқ айтишни бошлашгани тасодифмиди?
Қамоқдагилар бир‑бирини эшитмасди, лекин афтидан уларни эшитишган кўринади, чунки учинчи ашула пайтида эшиклар очилиб кетди. Уларни ҳар бирини икки қўриқчи кузатган ҳолда, шифтгача чўзилган ичи папкага тўла полкалардан бошқа ҳеч нима йўқ катта бир хонага олиб келишди.
Ўртада, стол ортида, улар тушуниши бўйича бошлиқ ўтирарди. У улардан кимлигини, қаердан ва нима ниятда келганлигини сўради. Маҳбуслар қўлидан келганча жавоб беришди. Педро уларни тилида яхши гапира олмагани учун Том унга ёрдам берарди. Бошлиқ уларни тушунмаётгандек ёки жиддий қабул қилмаётгандек туюларди уларга. Бошлиқ бошини чайқаб, ўткир нигоҳлари ва қовоғини солиб уларга қаради‑да, дафтарида бир нималарни ёзиб қўйди.
Кейин у одам уларни бошқа хонага олиб боришни буюрди. Хона бинонинг охирроғида жойлашганди, шунинг учун шоҳни элчилари кўп коридорларни ўтишига тўғри келди. Улар бақиришлар, нола ва йиғлашлар эшитилиб турган кўп эшиклар ёнида ўтишарди. Тўрт дўст жуда ҳайрон қолишганди. Бу қанақанги шаҳарки, бунчалик кўп одамларни қамоққа тиқишса? Бироқ камералар ортида жудаям жимжит эди. Зулфин эшикларни ғичирлаган овози, кейин эса узоқлашаётган қўриқчиларни овози эшитилди. Шундан кейин жуда жим бўлди. Ғамгин жимжитлик.
Улар қўйилган хона яхшигина кенг ва деворларни узунлиги бўйлаб иккитадан ўриндиқ қўйилганди. Бу ерни деворлари тозароқ эди. Лекин бироз баландликда иккита қора туйнук бор эди, улар орқали уларни кузатишармиди? А, шундай бўлса ҳам майли – ахир улар рухсат этилмаган нарсаларни қилмаётганди‑ку!
Тўрт дўст бир‑бирларига қараб қўйишди. Ҳеч бўлмаганда улар бирга эдилар! Ваниҳоят, улар мулоқот қилиша оларди! Хурсандчиликка тўлган холда, улар бир‑бирини қучоқлашди ва ҳаяжон билан ўзлари атайдиган “тор тешикларда”, камераларда ўзларини қанчалик ёлғиз ҳис қилганларини айтиб беришди. Мирош кичкина қора‑қизил ҳашарот тутарди ва ўн иккитасини ўлдирди. Карл шоҳнинг китобидан ўзлари тушган ҳолатни эслатувчи ҳолатларни кўп эслади. Педро қочиш режасини ўйлаётганди. Том ҳаммага ота уларни бу ердан озод қилишини айтди.
Буларни ҳаммасидан кейин улар унга миннатдорчилик билдириши аниқ эди! Шу ўринда, тор каталакдан озод қилгани учун ҳам. Барибир бу ерда озгина бўлсада қулайроқ эди, лекин энг муҳими – улар бирга эдилар! Албатта, шу пайт улар куйлашни бошлашди. Ашула ўрталарида ҳар бири шахсан шоҳга миннатдорчилик билдирарди ва куйлаган сари, ҳўжайини билан қанчадан‑қанча ажойиб дамларни бошидан ўтказганини ва бошқа кўп нарсаларни эслашарди.
Кўп ўтмай, эшиклар яна очилди. Икки қўриқчи уларни кечки овқатга чақирди. Ёш маҳбусларни яна узун коридор бўйлаб олиб кетишди, кейин улар ошхонага келишди. У ерда одамлар кўп бўлиб, фақат уларга, янги келганларга жой қолганди. Мирош ҳижолат билан атрофга қаради, Педро бўлса Томни ёнига ўтирмоқчи эди, лекин Том улар алоҳида ўтириши учун боши билан ишора қилди. Бу билан Том кўпроқ одам билан гаплаша олади деб ўйлаганди.
Бироқ у янглишганди. У энди қўшиниси билан гаплашмоқчи бўлганда, қўшниси кўрсаткич бармоғини лабларига қўйиб, “Тс!” деди. Кейин қўшниси Томга ўнгга тепага қарашини кўрсатди. У ерда тўртбурчак, улар хонасида кўрган қора ойнага ўхшаш бир нарса бор эди. Шундай қилиб, уларни орқасидан бу ерда ҳам кузатишаётганди. Ёқимсииз туйғу.
Бу орада янги вазиятда Мирош ўзини ноқулай ҳис қилди. Ўтирганларнинг ҳар бири уларга бақрайиб қарар ва индамасдан овқатини ерди! Тўғрисида ўтирган қўшнисининг қошиғи полга тушиб кетди, у уни олиш учун эгилганда Мирошни оёғига урилиб кетди. У баланд овозда кулиб юборди ва ҳамма қўрқиб унга қаради. Шу пайти уларга хизмат қилаётган ёш қиз эшик ортига бироз вақтга ғойиб бўлиб, кейин кичкина кружка билан қайтиб келди.
‑ Тинчланиш учун! – шивирлаб, уни Мирошга узатди. Мирош буни ичиши керак эди.
Яхшиямки у дарров ғойиб бўлди, чунки тезда қовоғи солинган Томга қараб, эҳтиёт бўлиш кераклигини тушунди. Шундай қилиб, у эҳтиёткорлик билан сувни стол тагига тўкиб юборди. Умид қилиш керакки, буни ҳеч ким кўрмади! У тезлик билан суюқликни қуриб қолиши учун оёғи билан чаплаб ташлади.
Овқат унга ёқмасди, у бемаза эди, атрофдагилар эса – ғамгин эди. Мирош йўталиб олди‑да, ташқарига чиқмоқчи бўлиб, оёғи билан столини орқага шовқинли сурди. Ҳамма қўрқиб унга қаради ва жимгина, ишоралар билан уни жойига ўтиришига кўрсатди.
Хўш, буларни ҳаммаси яна қанча давом этаркин? Ахир бунга ортиқ чидаб бўлмайди! У қўлларини чўнтагига солиб, ўжарлик билан жойига ўтирди ва орқага суянмоқчи бўлди. Лекин бу стулни суянчиғи йўқ эди! Бу ер жуда жирканчлик эди! Ахийри, ўткир овоз жаранглади. Бу сирена эди ва у овқат ейиш вақти тугаганлигини билдирарди. Ҳамма ўрнидан туриб, оғирлик ва жимжитлик билан ўз хоналарига кетишди.
Тўрт дўст яна озгина бир‑бири билан гаплашиш учун ўриндиққа ўтиришди. Бироқ қора дарчадан гаплашишни ман қиладиган қўпол эркак овози эшитилди. Бунинг ўрнига улар челакдан ювиниб, ухлашга ётишлари керак эди. Лекин жимжитлик билан, чунки улар бу ерда етарлича ташвиш келтиришди.
Йигитлар ташвиш билан бир‑бирига қарашди. Ҳақиқатдан, уларни орқасидан кимдир кузатарди ёки камида гапларини эшитишарди.
Эртаси куни жимжитлик билан ўтган нонуштадан – жигарранг бульон ва кашадан – кейин яна икки қўриқчи уларни кеча қабул қилган ранги оқ бошлиқнинг олдига олиб боришди. Бошлиқ уларни янада кўпроқ астойдиллик билан сўроқ қилишни бошлади. Нима учун улар бундай ашула айтганини? Ашула пайти ким билан гаплашганини? Афтидан, улар ким биландир бешинчи одам билан гаплашган.
Том унга улар ўзларини шоҳини уларни битталик камералардан озод қилгани, улар буни ҳар доим қилишини, чунки шоҳи ҳар доим улар билан бирга бўлишини айтгани учун миннатдорчилигин айтганида, уларни сўроқ қилаётган киши илжайиб кулдида, бошини чайқади:
‑ Аха, биз буни назарга оламиз! Сўнг қўриқчига уларни яна жойига олиб боришни буюрди!
Уларни яна хонларига олиб бориб қўйишди.
Шу куни дўстларга нотабиий таъмли овқат олиб келишди. Уни таъми олдингидан ҳам кўра шўрроқ эди. Афтидан, уни тайёрлаш учун бошқача ўтлар ёки зираворлар қўшишган бўлса керак. Бу овқатдан кейин уларда дарров қовоқлари оғирлашиб, ўзларини жуда қаттиқ чарчагандай ҳис қилишди. Ўша пайтдан бошлаб йигитлар туну‑кун ўриндиқларида ухлашарди, ашула айтиш уёқда турсин, гаплашишга ҳам ҳоллари қолмаганди.
Бу орада кимдир яхши ухлашлари учун қайта‑қайта нам салқин латта билан уларни пешоналарини артиб турарди ёки бошларини ушлаб ичишга сув берарди. Ҳатто сувни ютиш ҳам қийин бўларди. Уларнинг кўзларини очишга ҳам ҳоли йўқ эди. Лекин улар миннатдорчилик билдириш учун буни ким қилаётганини билмасди.
12 боб
Уйдаги қийинчиликлар
Женни гуруҳдаги машқларга жуда ташвишли бўлиб келди:
‑ Дўстларим, биз зудлик билан ўзимизни тўрт дўстимиз учун шоҳни олдида шафоат қилишимиз кераклигини ҳис қилаяпман. Уларни топшириғи бизларни ҳам топшириғимиз деб айтганлигини биласизларми?! Бугун кечаси уйғониб кетиб, ёрдам ҳақидаги фарёдни эшитдим. Шу пайти Том ва уни қолган дўстлари ҳақида эслашимга тўғри келди. Уларни бошига кулфат тушган!
‑ О, Том ҳақида қайғуриш хос сенга, ‑ истеҳзоли кулиб қўйди Роберт. – Сени тушинг – сени шахсий муаммоингдек туюлмаяптими?
Женни қизариб кетди. Роберт Женнини ҳаракатларини бошқалар олдида гапириши у учун пасткашлик деб ҳисобларди!
‑ Бунинг устига, биз уларга ёрдам беришимизни улар хоҳлашмаганди! Уларни ўзларини кучи етади! – қўшди Роберт.
Бу қандай оҳанг эди? Ҳозирги пайтда, уни гуруҳини бошқараётган пайтда, Роберт уни ташаббусини қўллаб‑қувватламаганини Женни тушуниши қийин эди. Дўстлари учун бирон нарса қилишдан бош тортгани аблаҳлик эди! Эҳтимол, Женнини ўзи адашгандир, балки бошқалар ҳақдир? Бошқалар бу борада нима деб ўйлашаётган экан?
Женни атрофга нигоҳ ташлади. Бир неча одам унга беқарорлик билан қараб турарди, баъзилари эса бошини ижобий чайқаб, Робертга томон кулиб турарди, айримлари кўзларини юмганди, чунки Роберт чақираётганди:
‑ Келинглар ашуламизни бошлаймиз! Қимматли вақтимизни йўқотмайлик!
У аввалига соатга қаради, кейин доимо ашула таклиф қиладиган Аннага қатъийлик билан қаради. Лекин Аннани ҳаёлига ҳеч қандай ашула келмасди. Бунақаси ҳеч қачон бўлмаганди! У иложсиз елкасини қисди. Ҳижолатли жимжитлик пайдо бўлди. Шунда Роберт ўзи ашула айтишни бошлади ва шу йўсинда давом эттирарди. Бошқалар ҳам қўшилиб айтишга ҳаракат қилишарди, лекин қўшиқ олдингидек тўғри чиқмасди: биринчи ашула паст оҳангда бошланганди, иккинчиси эса умуман аввалгидек жарангламади.
Гуруҳда ўтказилган бутун вақт сунъий ва оғир ўтди, ҳамда жуда зерикарли, чунки ҳар бир одам гапириш ва куйлаш учун зўр бериб ҳаракат қилиши керак эди. Женни бир четга ўтириб, кўзларини юмди. У юрагида шоҳнинг ўғлига мурожаат қиларди:
‑ Эгам, нима бўлди?
Қиз тўғридан‑тўғри жавобни эшитмагандан кейин, сўради:
‑ Менга ўз китобинг орқали гапир!
Бироқ шоҳдан унга ҳеч нима келмади, на бир сўз, на бир варақ, умуман ҳеч нима. Шунда у шунчаки китобни бир варағини очди, у ерда гап қандайдир шавқатсиз жанг ҳақида кетаётганди. Ҳа, бу унга ҳеч қандай ёрдам бера олмайди! У барибир бундай нарсаларни ўқишни ёқтирмасди.
Ниҳоят, гуруҳ вақти тугагандан кейин улар Аннани ёнига келишди, у ўзини жойида сўппайиб ўтирарди.
‑ Сенга нима бўлди? – тирсаги билан туртди уни Женни.
Анна атрофга бир қараб чиқди. Бу ерда улардан бошқа ҳеч ким йўқ эди.
‑ Биласанми, – ҳавотирланиб шивирлади у, – мен ваҳий кўрдим. Робертдан Томга қараб семиз сариқ оқим, қолган учтасига қараб иккита оқим оқаётган эди.
Нега мени ўзимни ақлим етмади, ‑ хитоб қилди Женни, ‑ Роберт улар билан бирга бўлмагани учун ҳасад қилаяпти.
Тушлик пайтида у Лило ва Коннини ёнида ўтирарди. Улар иккаласи ҳам бугун гуруҳ хурсандчиликсиз ўтди деб ҳисоблашар ва Роберт Женнини таклифига бундай муносабат билдирганидан норози эдилар. Кейин Женни уларга, Роберт йигитлар билан бирга кетмаганига ҳасад қилаётганини айтди. Анна буни ваҳийсида аниқ кўрди.
Эртанги кунгача, гуруҳ яна бирга йиғилганида, Робертни яқин дўстларидан бошқа ҳамма уни ҳасад қилаётганини биларди. Кайфият, қўшиқлар, иштирок этишлар яна аввалгидай бўлди. Роберт бошқаларни кайфиятини кўтаришга бекорга ҳаракат қилаётгани кўриниб турарди, ахийри у сўради:
‑ Ўзи нима бўлди?!
Жавобан совуқ жимжитлик бўлди. Шунда у шунчаки китобни олиб, шоҳга узун қўшиқни ўқиб берди. Бироқ буни кетидан яна ўша жимжитлик ҳукмронлик қиларди. Охирида дўстларининг кўпчилиги қаттиқ аччиқланиб, ўзларининг ишига киришиб кетишди, бу нарсалар уларни ҳам жонига теккан эди. Кечқурун ҳамма ўз хонасига кириб кетишиб, бошқа йиғилишмади. Бунақаси ҳали бўлмаганди. Бу аҳвол беш кунгача чўзилди.
Шоҳни ўғли аллақачон улар билан бирга бўлмагани ҳеч кимни кўзига ташланмаётганди ҳам.
Шунда айнан Лисси, кичик гуруҳдаги малласоч қизча ишни ўлик нуқтадан олдинга силжитди. У бошқа гуруҳга тегишли эди, лекин доим столни безашда, хонани тозалашда Женнига ёрдам берарди. Улар буни ҳар доим ашула айтиб, кулишиб бирга қилишарди. Доимо янги фикрларни бир‑бирлари билан бўлишишарди. Женни бу сафар ҳам чарчаган, камгап ҳолда келганида, Лисси уни иккала қўллари билан ушлаб, бор кучи билан силкитди:
‑ Женни, сен охирги пайтлар жуда ўзгариб кетдинг. Жуда камгапсан! Сен билан нима бўлаяпти?
‑ Оҳ, сен буни билганингда эди! – жавоб берди Женни.
У ўзини ташвишлари билан Лиссига юк бўлгиси келмасди! Женнини ташвишлари етарли эди – Том ҳақида, Роберт ҳақида, бутун гуруҳ ҳақида!
Лисси дугонасини қолдириб, тўғри отанинг олдига югуриб кетди. Ота ҳар доимгидек ҳамма нарсадан хабардор эди. У бўлиб ўтган воқеадан хафадек туюларди. Қиз унга ҳамдардлик билдирарди. Ота уларни ҳар бири учун озор чекарди, чунки ноҳақ бўлганлардан фақат Робертгина эмасди. Охири, Лисси кўзларидаги ёш билан сўради:
‑ Ота, бу ишга аралашгин. Уларга ёрдам бер, бўлмасам қотиб қолган ҳолатидан чиқа олишмайди! Сен уларга ҳозироқ ёрдам берасан, шундайми?!!
У отанинг қўлидан тортди. Ҳақиқатдан, худди бу иш масаласи бўйича кимдир ундан ёрдам сўрашини кутгандай, шоҳ туриб у билан кетди.
Шоҳни ўзи иш пайтида келганига Женни жуда ҳайрон бўлганди. Эҳтимол, у бирон нарсани нотўғри қилаётгандир? Бироз ҳижолат бўлиб, у тушлик қилинадиган столни яхшилаб кузатди.
‑ Женни ишларингни ҳаммаси жойида. Лекин қолганлари‑чи...?!
Шунда у ичидагиларни чиқариб ташлагиси, Робертни ҳасадгўйлигидан, имконият туғилди дегунча ҳасад қилишини устидан шикоят қилгиси келарди. Яна шундай одам бошқарувчи экан! У бутун гуруҳни барбод қилиб юборади‑ку!
Бироқ шоҳ уни олдига келиб, қўллари билан юзларини ушлаб, ундан сўради:
‑ Менга қара, қизим!
“Қизим” деган сўзи тош бўлиб қолган ҳамма нарсани эритиб юборди. Қалби шундай аҳволда бўла туриб, уни қизим деб аташи ақлга сиғмасди! Шоҳнинг тегиб турган қўллари майин ва иссиқ эди! Шунинг учун у отани кўзларига қарашга жазм қилди. У ерда бўлса – уни меҳрибон кўзлари уни йиғлаб юборишга мажбур қилди! Ота уни бағрига босди...
‑ Биз анчадан бери бирга вақт ўтказмадик! – деди ота бироз вақтдан кейин.
“Нима учун бундай?” – деб сўради Женни ўзидан.
Уни нимадир отадан узоқлаштирарди, унинг ўзи эса буни сезмасди. Бу нима эди? Бу уни Робертга нисбатан бўлган ғазаби эди. Оҳ, нимага буни олдинроқ билмади? Нимага у Робертни дарров кечирмади? У билан юзма‑юз гаплашмади ҳам? Шундай қилиб, Робертга бўлган ғазаб уни юрагига ўтириб олиб, бутун ҳаёлини қамраб олганди. У гуруҳ орасида ҳам ҳафагарчилиги тарқалишини олдини олиши мумкин эди! Оҳ, у ғазабдан жудаям заҳарланганди!
‑ Илтимос, ота, ‑ илтижо қилди у, ‑ Робертни олдига борайлик! Ундан бошқа ҳафа эмаслигимни айтишим шарт.
Бироқ шоҳ йигит билан ўзи гаплашмоқчи эди, Женнига эса гуруҳидаги бошқа дўстлари билан гаплашишни маслаҳат берди. Бошқаларни олдида кўримсиз қиёфада туриш осон бўлмасада, улар томонга шошилди. Балки, шу йўл билан ишни тўғирлашга эришар.
‑ Роберт, сени нима қийнаяпти? Мен билан ростгўй бўл! – шоҳ унга мурожаат қилиб, уни ёнига ўтирди.
Аввалига Робертни юрагида бутун гуруҳни ҳолатига нисбатан аламлар қайнаб чиқди. Улар ташаббусни йўқотган, ҳиссиз ва совуқ бўлиб қолганди. Ҳеч ким ишга юраги билан ёндошмасди. Унинг ўзи эса, чуқур изтиробда! Роберт бошқарувчи сифатида ишни бундай давом эттира олмас эди.
Ота ҳамдардлик билан бошини чайқарди.
‑ Нега бундай бўлаётганини тушунтириб бера оласанми?
Шунда Роберт, ҳаммаси Женнини Том ва уни дўстлари ҳақидаги асоссиз қўрқувидан бошлангани айтди.
‑ Ва? – деди шоҳ.
Роберт ҳижолат қилиб бошқатдан сўради:
‑ “Ва” деганингизни қандай тушунай?
Шоҳ жавоб бермай, дастгоҳни устидан бармоғи билан қиринди артишни бошлаганда, ёқимсиз бўлса ҳам, Роберт ҳақиқатдан ўзига бир неча саволларни беришига тўғри келди.
Ҳм, балки, бошқарувчи сифатида у Женнини таклифига жиддий қараши керакмиди. Женнининг ҳақиқатдан ҳақлигини текшириб кўриши керак эди.
Шоҳ кичкинагина мих қоқилган тешикларни ковлаб, ҳали ҳам кутиб тургани учун, у ўзидан нимага Женнини ташаббусини назарга илмаганини сўрашдан бошқа чора қолмади.
Ҳа, ҳақиқатдан, у озгина, фақат озгинагина Женни ҳали ҳам Том тарафида бўлгани учун уни рашк қилганди. Робертни ўзи мамнуният билан у билан дўстлашарди‑ю, лекин охирги пайтлар Женни буни умуман сезмасди. Буни беқарорлик билан тан олганда, уни совуқ тер босди.
‑ Том ва сенинг ораларингда қандайдир қийинчиликлар борми? – сўради ундан шоҳ.
Аввалига Роберт буни тан олгиси келмади. Шоҳ ўтириб, кутишда давом этганда, у охири айтишга қарор қилди:
‑ Ҳа, бу шундай!
Бу сўзлар айтилганда, тўғон ўпирилиб кетгандай бўлди. Ва ниҳоят, қалбининг тубида ётган сўзларни айтди ва бу баланд, ҳамда ҳунук чиқди:
‑ Яна Томни афзал кўришаяпти! Бу ерда ростгўйлик билан кундан‑кунга, ўз бурчингни бажариб, дастгоҳда ишлайсан, бошқалар эса бемаъни нарсаларни қилишади, яна уларни тақдирлашади ҳам!
‑ Сен нимани назарда тутаяпсан? – секингина сўради шоҳ.
‑ Ҳа, сени ўғлинг билан тоққа бориб, дам олиб келиши унга керак эди‑да! Унга янги тилни ўрганиш ҳуқуқини беришди, қизиқарли саёҳатга бориш учун уни танлашди! Биродаримиз бўлса бутун ҳаёти давомида, тош қиради, тахта қирқади ва...
Кейин уни гапи узилиб қолди, чунки шоҳ унга қўлларини узатиб, Роберт ҳеч қачон кутмаган гапни айтди:
‑ Роберт, ўғлим, бу учун мени кечира оласанми?
У нотўғри эшитдими? Роберт сўроқ назари билан отага қаради. Шоҳни кечириш? Ундан ҳафа бўлиш мумкин эмас! Ким бунга журъат қила олади: ҳамма нарсани билган, ҳар доим тўғри йўл тутгандан ҳафа бўлиш! Бу ақлга сиғмайди!
‑ Ҳа, Роберт, сен менга нисбатан ҳам жаҳлинг чиққан! – деган сўзларни эшитди отасидан.
Бу овоз юрагини тубигача кириб борди, бу иккита кичкина жумла бўлиб, бунга у дарровда жавоб қайтарди:
‑ Ҳар доим бошқалар! Мен бўлса ҳеч нарсасиз қоламан.
‑ Шундай қилиб, устунлик доимо бошқаларга берилади деб ўйлайсан? Бу ҳар сафар шундай давам этади, боз устига, тўхтовсиз, тўғрими?
Йигит жим турарди.
‑ Бечора Роберт! – шоҳ ҳўрсиниб, қатъиян мурожаат қилди: ‑ Бу ёлғонни менга бер, бўлмаса ҳаётингда ҳеч қачон ҳеч нима ўзгармайди!
Демак, бу ёлғон эканда? Ахир, у буни қайта‑қайта исботини кўрарди‑ку! Бутун ҳаёти давомида! Лекин Роберт ҳаётида ҳеч нима ўзгармаслиги билан таваккал қилгиси келмасди. Бу жудаям даҳшатли бўлади! Шунинг учун у ўзини мажбур қилди:
‑ Агарда бу ёлғон бўлса, ҳозироқ мени ундан озод қилишинг мумкин!
‑ Сендаги аччиқ гиналарни нима қиламиз? – сўради ота.
Бу навбатдаги Роберт воз кечиши керак бўлган нарса эди.
Йигит ўз хаёлида шоҳга нисбатан сохта хафагарчиликларни кечирганидан кейин, енгил нафас олди. Унинг юзи ёришди, ниҳоят, янгича тушунча ғаройиб тарзда унга йўл очиб берди ва бу сафар бу нарса ёлғон эмасди:
‑ Ахир, сен мени севасанку! Мени! Буни тушунганимда эди!
‑ Ҳа, Роберт, ҳар доим! Бунга ишонишингни жудаям қаттиқ хоҳлардим.
Шоҳ у билан ҳеч қачон бундай гаплашмаганди. Ахир шоҳ унга ўзини юрагини кўрсатди‑да! Шунда йигит ҳаётида биринчи марта шоҳ уни бағрига босишига йўл қўйди. Хаётида биринчи марта! Бу Роберт ўзида тасаввур қила оладиган ҳамма нарсадан ҳам аълороқ эди ва у ҳозирги пайтгача бундан маҳрум эди!!!
Афсус, эшикни тақиллтишаяпди. Бу гуруҳдаги барча ёшлар эди, улар севги билан Робертдан кечирим сўрагани келишди. Роберт ҳам улар уни кечиришини сўради. Улар катта хурсандчилик билан рози бўлишганда, Роберт уларни ҳайрон қолдириб, жиддийлик билан деди:
‑ Женни, балки сен ҳақдирсан? Балки, Том ва уни гуруҳига ҳақиқатдан ёрдам керакдир! Ҳа, уларга ҳақиқатдан ёрдам керак! – бирданига хитоб қилди у, чунки уни кўзлари олдида даҳшатли сурат пайдо бўлганди.
Роберт Том ва уни дўстлари қамоқда ўтиришганини кўрди ва бақириб юборди:
‑ Улар катта хавф остида! Ёрдамга!!!
13 боб
Кенгаш олдида
Кимдир йўталди. Том қийинчилик билан кўзларини очди. Тепадаги кичкина ойна орқали қуёш нури уни кўзларини қамаштирди ва у яна кўзларини юмгиси келди. Бироқ шу пайти бир овозни эшитди:
‑ Афтидан, у бу ерда бошқарувчига ўхшайди!
Уша, Том бошлиқ деб ҳисоблаган одам, нима қиларини билмай, уялганидан қизариб, уни ўриндиғи олдида турарди. Уни ёнида кўриниши ҳушбичим, майловли ва соқолли бир одам турарди. Том олдинлари ҳеч қачон бундай қиёфани кўрмаган. Усталик билан текисланган майлов уни яноқлари бўйлаб икки томонга кетган ва учлари учқур‑учқур эди.
Томни боши жудаям қаттиқ оғрир, лекин у тетик турарди! Лекин ошналари қаерда эди? Уларни излаб, атрофга қаради. Улар аллақачон ўзларини ўриндиқларида ўтиришар, ниҳоят Томни ўрнидан турганиник кўриб енгил нафас тортишди. Шу захотиёқ унда қаердан жасурлик пайдо бўлди – баланд овозда, бегона тилда талаб қилди:
‑ Биз, чет элликларга бу мамлакатда шундай муносабатда бўлганлари учун кимдир жавоб бериши керак!
Афтидан, қирра соқоли бор одамга бу ёққан кўринади, чунки у Том томонга сал эгилиб, деди:
‑ Мен ҳам шундай деб ҳисоблайман! Мен буни шундайлигича қолдирмайман.
Бошлиқ бунга жавобан пешонасидаги терни артди‑да, йиғламсираб деди:
‑ Биз ҳақиқатдан ҳам уларни ташрифларидан бизнинг мамлакатимиз учун хавф сездик! Ҳақиқатдан ҳам!
Соқолли одам унга бошқа эътибор бермасди.
‑ Менинг исмим Никодим. Мен Кенгаш аъзоларининг шахсий хавфсизлик гвардиясини бошлиғи бўламан. Биз мамлакатимиздаги юқори давлат органини шундай деб атаймиз. Жаноблар, илтимос, мени орқамдан юринглар! Биз юкингизни аллақачон яшаш жойларингизга олиб бориб кўйганмиз, ‑ таклиф қилишди кетидан.
Маҳбуслар, орқасига қарамасдан, олийжаноб одамнинг орқасидан эргашишди. Улар чиқиб кетишаётганларида, эшик олдида хурсандчиликдан нур ёғилиб турган юзни Мирош пайқаб қолди. Бу ўша Мирошга сув олиб келишга мажбур бўлган қиз эди. У вақти‑вақти билан уларни пешоналарини салқин сочиқ билан артиб турган ўша қиз эканлигини шу ондаёқ тушунди.
‑ Ҳаммаси учун раҳмат сенга! – деди Мирош, ‑ Исминг нима?
‑ Лора, ‑ шивирлади у ва шу захотиёқ ғойиб бўлишга қарор қилди.
Олийжаноб одам шу захотиёқ қайрилди ва уни кўриб қолди:
‑ Эркинликка чиққанингиз учун сиз шу қиздан қарздорсизлар! Бу ҳақда батафсил билиб олишингиз учун ҳали вақтингиз бўлади. Бироқ ҳозир шошилишингиз керак, чунки сизларни Кенгашда кутишаяпти.
Кенгашда! Уларни энг юқори судга шунчалик тез таклиф қилишдими! Том, охирги кунлари улар билан юз берган нарсаларга қарамасдан, ғоят завқда эди, ахир у ерда у шоҳни хабарини тўғридан‑тўғри етказса бўлади‑ку. Шундай қилиб, эҳтимол, бу кунлар қийин бўлишига қарамасдан, уларни маъноси бор эди! Лекин қандай қилиб бошласин? Бегона тилда уни ҳаёлига сўзлар тез келармикин? Лекин ҳавотирланишни нима кераги бор, ахир бунақа пайтлари ҳўжайин ўзи уларга сўз беришни ваъда қилганди‑ку.
Қандай ажойиб – отлари уларни дарвоза олдида кутиб турарди! Шунингдек, қуролли отлиқлар отряди, кўп эркак ва аёллар турарди. Уларни кўпчилигини сочлари сарғиш ва оқ эди, кўриниши эса жиддий эди. Уларни ҳаммаси ғайриоддий тарзда кийинишган. Ҳамма ҳайрон бўлиб, бироз уялиш билан чет элликларга қарар ва ярим овозда бир‑бирларига нимадир дейишарди.
Олийжаноб одам ўзини зотдор отида беҳисоб қорамтир, борган сари баландроқ, каттароқ ва таҳликали бўлиб бораётган уйлар ёнидан шошилиб югуртириб кетарди. Қуёш пастроқ тушган шекилли, уни нурлари уйлар орасида қолиб кетарди. Баъзи‑баъзида нур кўринади. Шунинг учун бу ерда соя кўп ва салқин эди.
Тўртала дўстни олиб борган катта залда ҳам худди шундай эди. У кенг ва баланд, бироқ жуда оддий эди. Орқадаги узун кулранг пардалар қуёш нурини ўтказмасди. Нигоҳлар шу захотиёқ, ўртадаги баланд жойда турган очиқ катта кулранг китобга тушарди. Аммо қолган ҳамма нарса жиддий эди: умуман ҳеч қаерда на сурат кўринмасди, на гул; фақат икки томонлама қўйилган ёғочдан ясалган ўриндиқлар ва тор столлар. Ўриндиқларда кулранг кийимда одамлар ўтиришарди. Ҳар бирида китоб бор эди. Шундай қилиб, бу мамлакатда ҳамма нарсани бошқарадиган “Кенгаш” бор эди!
Олийжаноб тўрт дўстни ўрта йўл орқали улар туриши керак бўлган кичкина тор стол томонга олиб борди – Буюк китобни чап томонига.
Унга яқиндан қараса, у китоб ҳақиқий эмас, тошдан ясалган китоб эканлигини тушунса бўларди. Шунингдек, уларни тўғрисида ўтирган одамларнинг юзлари ҳам қандайдир кулранг эди. Афтидан, улар жудаям қари одамлар бўлса керак, буни уларни оқ сочлари ва юзидаги ажинлари билинтириб турибди. Баъзиларини юзи пастга қараган ва бу нотаниш одамлар кимлигини билиш қийин эди. Балки, бу уларни доимо китобни ўқишидандир?
Жаноб Никодим ўзини этиклари билан дукиллатиб, тили чучуклик билан гапирганда, Том ҳақиқатдан ҳам қўрқиб кетди:
‑ Улуғ Кенгашга донолик ва узоқ умр бўлсин! Бу ерда улар ҳақида хабар етказилган одамлар туришибди. Улуғ Кенгаш уларни келажагини ҳал қилсин!
Охирги гапини олдингисидан кўра иссиқроқ тарзда айтдими? Томга шундайдек туюлди. Том, у одам буларга дўстона муносабат қилаяпти, деб ўйлади. Агар бундай бўлса яхши! Бу ерда уларга дўст жудаям керак бўлади!
Кенгаш мажлисида ўтирганларнинг юзи жиддий ва ўзидан узоқлаштирадиган эди. Томни ҳафсаласи пир бўлганди. Том уларни бошқача кутиб олади деб ўйлаганди! Уларга бир марта ҳам ўтиришни таклиф қилишгани йўқ! “Меҳмондўстликни ошириб юбормаяптимикин”, ‑ ўйлади йигит. Бироқ олийжаноб уларга мулойим муносабат қилиётганди! Лекин Кенгашдагиларни барчаси?! Бир пайтлар шоҳ унга бу ҳалқ жуда доно деб айтмаганмиди. Шундай қилиб, уларни яхши урф‑одатлари ҳам бўлиши керак!
Шоҳ! Оҳ, анчадан бери у билан гаплашмади, овозини эшитмади, бир марта ҳам у ҳақида ўйламади! Бутун кун давомида! Ҳа, бир куни улар жуда қаттиқ чарчаб қолганидан бошлаб, йигитлар ундан жуда узоқлашди! Бу ерга келаётганда эса шунча янги нарсаларни кўришга муваффақ бўлдики...
Том безовталаниб сўради:
‑ Авва, сен мени эшитаяпсанми?
У бу вазиятда отадан маслаҳат олишни қаттиқ хоҳлади. Йигит шошилинч равишда ярим овозда шоҳга мурожаат қилишни бошлади, лекин тез орада ҳато қилганини тушунди. Гап шундаки, “ҳеч ким” билан гаплашиш марказда ўтирган жиддий юзли ориқ одамда шубҳа уйғотди. Ўша умуман сочи йўқ одам, тезда ўрнидан туриб, Томни олдига келди:
‑ Бу ерда, Кенгашда рухсатсиз гапиришга қандай журъат этдинг?! Бунинг устига ким билан гаплашдинг?
Том ҳайрон қоларли даражада ишонарли овоз билан жавоб берди:
‑ Мен ҳозиргина бизни бу ерга юборган билан гаплашдим.
‑ Бизни тахминимиз тўғри чиқди: сизлар – бегона мамлакатнинг жосусларисиз! Сизлар бизни одатларимизни писанд қилмасдан, янги нарса олиб кираяпсизлар. Шу йўл билан, нотинчлик тарқатиб, бизни муқаддас дунёимизга ҳалақит бермоқчимисизлар, ‑ жавоб берди Кал.
Зални баъзи жойларидан эътирозли шовқин эшитилди.
‑ Кечирасиз! Бизни айнан нимада айблаяпсиз?! – кутилмаганда овоз келди. Уч дўст ҳайратланиб, Карлга қарашди. Ҳа, бу ерда у қўрқоқлик қилмади!
Кал бироз шошилиб қолди, лекин кейин унга шу захотиёқ узатишган варақдан секингина ўқишни бошлади:
“Биринчидан, юкингиздаги бегона китоблар билан мамлакатимизга руxсатсиз кирдингизлар. Сездирмасдан ўтиб кетмоқчи бўлганингизга ва бизни ҳалқимизга қарши сирли ниятингиз борлигига асосли тахминларимиз бор. Иккинчидан, сизлар бир неча бор ўзингизни ҳунук тутдингиз. Сизлар бу мамлакатнинг қоидаларига рухсатсиз ва тўғри келмайдиган тарзда, исёнкор темпда, ҳунук ҳаракатлар ва эҳтимолдан ҳоли бўлмаган беҳурмат сўзлар билан ашула деб аталадиган нарсани айтганликда айбланасизлар. Яна шу ўринда, энг оғир нарса шуки: бу интизомсиз ҳулқингиз ва буни ўзларингиз айтишингиз бўйича Қудратлига сажда қилиш билан боғлайсиз. Учинчидан, ўзингиз тасдиқлаётгандек, Қудратлини вакилларисизлар. Ҳозирги кунлар бизда Қудратли билан фақат Кенгаш қонунлаштирган ибодат орқали гаплашса бўлади ва бошқачасига эмас. Шундай қилиб, ўзингизни оқлаш учун нима дея оласиз?
Айбловларни учинчи бандини айтаётганда, залдаги эътирозлар шунчалик кучайиб кетдики, дўстлар ўзларини жавоблари эшитилиши учун жуда баланд овозда гапиришига тўғри келди.
Томнинг дўстларини ичида энг кичиги Мирош, олдинга бир қадам ташлаб бошлади:
‑ Биринчи савол бўйича: бир неча кун олдин савдо йўли бўйлаб кетаётганимизда, бизни ҳеч бир асоссиз ҳибсга олишиб, шаҳарга олиб келишди ва шу кунгача қамоқда ушлаб туришди.
Шу пайти Педро давом этди:
‑ Иккинчи савол бўйича: мамлакатингиз яшовчиларини бунчалик қаттиқ қоидалари бизга номаълум эди. Бизнинг мамлакатимиздаги яшаш қоидалари Қудратлининг иродасига бутунлай тўғри келадиган деб ҳисоблаймиз.
Педронинг охирги сўзларига ўтирганларнинг эътирозлари қўшилиб, бақиришни бошлашди:
‑ Буни эшитаяпсизми! У шак келтираяпти!
Шу пайти ёш элчиларни чап томонида ўтирган, оппоқ соқолли, ўтирганларнинг энг қариларидан бири ўрнидан туриб, қўлини кўтарди. Шунда мажлисдагилар яна тинчланди. У юксак эҳтиром билан бошлади:
‑ Улуғ Кенгашнинг устозлари ва биродарлар! Бу чет элликлар бизни тилимизда яхши гапираяпти. Уларни бизни тилимизни ўрганишга қилган ҳаракатлари мамлакатимизни қайсидир миқдорда ҳурмат қилишини исботлайди. Шундай қилиб, шошилинч хулоса қилмасдан уларни тинглаб кўрайлик!
Кейин тўрт дўстга қайрилиб, хайрхоҳлик билан:
‑ Чет эллик фуқаролар, бизни “хавфсизлик кучларимиз” балки, бунчалик тез қўшилгани учун уларга марҳамат қилишингизни сўраймиз!
Охирги сўзини у заҳарли оҳанг билан гапирди, шундан кейин давом этди:
‑ Яна шу ўринда, мамлакатимизни қатъий қоидаларимизга тушуниш билан қарашингизни сўраймиз. Бизларга, Кенгашга, Буюк китобни муқаддаслик билан қадрлайдиганларга одатларимизни сақлаш ва мамлакатни тартибда ушлаш юклатилган. Шунинг учун, биз жудаям эҳтиёткорлик билан иш тутишимиз, барча нотаниш ва янги нарсаларни яхшилаб текширишимиз керак. Энди бўлса қаердан ва нима мақсадда мамлакатимизга келишга қарор қилганингизни билмоқчимиз?
Энди Томни жавоб бериш вақти келганди. У дўстона ва оддийлик билан, лекин тенг обрў билан гапирарди:
‑ Биз – сизларга ўхшаб, Қудратлининг ўғилларимиз. У бизга сизларга хабар етказишни топширди – бу хабар эса шахсан унинг ўзидандир!
Том ўзига нисбатан муносабат ҳозироқ ўзгаради деб умид қилганди! Оқсоқоллар бу қандай хабар эканлигини эшитишни албатта хоҳлашади ва сабрсизлик билан қулоқ солишади! Бироқ ҳар томондан кулгу эшитилди:
‑ Ҳа‑ҳа! Шахсан Унданмиш! Ўзингизни ким деб ўйлаяпсизлар?!
Бошқалар эса эътироз билан бақиришни бошлашди:
‑ Бу шаккоклик! Бунга чидай олмаймиз!
Аввалроқ гапирган кекса донишманд яна бир уриниш қилиб кўрди. У яна қўлини кўтарди ва шовқин тинчиди, кейин бу жаноб деди:
‑ Демак, йигитча, бу билан доимо Қудратлини овозини эшитаман демоқчимисан?! Қудратли шунингдек, бугун ҳам сенга, сизларга гапираяпти деб айтмоқчимисан?
Энди у тўртталасига қайрилиб ҳайрихоҳлик билан, бироқ огоҳлантирувчи оҳангда деди:
‑ Жавоб беришдан олдин яхшилаб ўйлаб кўринглар!
Шу орада Кал ўрнидан туриб, бақиришни бошлади:
‑ Биз мамлакат Кенгаши қадим замонлардан бери Уни сўзини сақловчиларимиз! Қудратли фақатгина эски замонларда гапирган. У айтмоқчи бўлган ҳамма нарса Буюк китобда ёзилган. Шунинг учун энди унга ҳеч нима қўшиб бўлмайди. Бизларга оталаримиздан берилган имон шунақа. Қудратли хоҳлаган ягона нарса – барча одамлар Уни китобини синчиклаб ўрганишидир.
Ва ниҳоят, сўз яна тўрт айбланувчига берилди. Тўрт дўст катта табиийлик ва самимийлик билан жавоб беришарди, худди ҳеч нимадан қўрқишмаётганди – жавоб ҳақиқатдан улар у ҳақда ўйлашларидан олдин оғзида эди.
Мирош жуда ҳайротомуз ва соддалик билан бошлади:
‑ Қудратли ахир – бизни отамизку! Наҳотки ота ўз фарзандлари билан гаплашмаса?! Шу билан бирга, қандай қилиб у билан гаплашишларини хоҳаламаслиги мумкин?
Карл давом этди:
‑ Устига‑устак шоҳнинг ўғли биз билан бирга бўлишга ваъда берган. У билан биз ҳар доим оддий, юракдан қилинган ибодатда гаплашишимиз мумкин. У ҳатто ҳозир ҳам бу ерда!
Том қўшилиши кераклигини ҳис қилиб, Карлни тўлдирди:
‑ Ахир бу сизларнинг Буюк китобингизда ҳам ёзилган‑ку, ўзларингиз ишонч ҳосил қилгандек, бизникидан ҳеч нимаси билан фарқ қилмайди!
Энди, бу гапларга Кенгаш ишонмаса бўлмасди!
‑ Бу масала тўғрисида устоз Гамалиил нима дейди? – деди Кал, кичкинагина қари чолга қараб. Чол туриб деди:
‑ Ҳурматли Кенгаш! Мен айбланувчиларни китобини ўрганиб чиқдим. Бунинг учун Буюк китобдаги ҳарфлар билан уларни китобидаги ҳарфларни ҳамоҳанглигини топиш учун таққослаш услубини қўлладим. Уларни тилини нечоғлик билганим учун, уларни китобида ёзилган нарсалар афтидан, ҳақиқатдан бизни Буюк китобимизга ўхшайди.
Давом этишдан олдин, бироз тўхтади:
‑ Бироқ ҳурматли Кенгаш, юқорида айтиб ўтилган китобларда ўзгача белгилар ва рангли расмлар борлиги жуда шубҳали. Биз ҳаммамиз биламизки, матнни биринча кўриниши айнан бизда бор ва ўлим қўрқуви устида унга бирон нарса қўша олмаймиз.
Шу пайти овозлар келди:
‑ Рангли расмлар?! Ақл бовар қилмайди! Ахир бу куфрлик!
Одамлар уларни атрофида бошларини чайқашарди, атайин йўталишар, юзлари эса олдингиданда кўпроқ кайфияти бузилди.
“Гурион устоз” деб аташаётган киши яна бир нарса деди:
‑ Бунинг устига, жудаям ғалати томони шундаки, бу етилмаган ва махсус тайёрлов ўқишларида ўқимаган кичкинтойлар бебаҳо китобни изоҳлашга қарор қилишибди.
- Яна китобда нима ёзилганини айнан улар аниқ билишига ишонтирмоқчи бўлишаяпти! – ғазаб билан қўшилди Кал.
Залда масҳарали кулги эшитилди.
Демак, уларни юкларини очиб кўришган! Уларни шахсий мулкини! Том энди арз қилишни бошламоқчи эдиямки, Карл баланд овоз билан талаб қилди:
‑ Марҳамат, бизни бу муқаддас китоб ҳақидаги билимимизни синаб кўришингиз мумкин! Бизни шоҳона китобларимизни олиб келишсин!
Ўҳ, бу жуда зўр‑ку! Том турган жойидан ҳайрат билан дўстига қаради. Кенгаш аъзолари Карлни таклифини қабул қилишди, чунки улар бутун дунё бўйлаб фақат улар Буюк китобни билашади деб ўйлашарди, чунки уни бутун ҳаёти давомида, туну кун ўрганишарди.
Шоҳона китоблар зудлик билан тўрт дўстга олиб келинди. Китоблар қўлида бўлиши қандай ажойиб – энди уларни ҳеч қачон қўлдан чиқармайди! Кенгашдагиларни ҳаммаси гоҳ‑гоҳ устоз Гурионга қараб, кулиб қўйишарди. Устоз Гурион уч қадам олдинга чиқиб, маккорона деди:
‑ Бизга айтингларчи, Буюк китобни қаерида энг муҳими – бутун қонунни моҳияти ёзилган ва у қандай жаранглайди?
Энг муҳими? Бу албатта шоҳни ўғли билан юз берган воқеа, уни чеккан азоблари. Бундан ҳамма шоҳ уларни қанчалик қаттиқ севишини билиб олиши керак! Шундан бошлаб ҳаммаси ўзгача тус олди. Лекин, бу ерда ўтирганлар қонунни моҳиятини эшитишмоқчи эди. Шунда Том шоҳнинг ўғли дўстларига уларни тарк этишидан олдин айтган ажойиб гапини ишонарли овоз билан айтди:
‑ Сизларга янги амр бераяпман, мен сизларни қандай севган бўлсам, сизлар ҳам бир‑бирингизни шундай севинглар.
Бу Том учун энг муҳими эди. У буни айтиши шарт эди! Бу ишни унга ким топширганини ўйлаганда, Том жилмайди. Уни ҳўжайини, шоҳнинг ўғли! Ахир у ҳозир ҳам уларни ёнида турганди‑да! Буни англаш қанчалар тинчлантиради кишини!
Том бу гапни китобдан ўқиб бермаганини ўзи қонун устозларида норозичилик уйғотарди. Бунинг устига уларни фикри бошқача эди.
‑ Ҳалқ фақатгина ҳис‑туйғулари билан Қудратлини ангалай олмайди! Мамлакатда тартибни ушлаш учун бошқа амр муҳим! – бирданига жавоб берди устоз Гурион: ‑ Қонунни моҳияти мана шундай, эшитинглар!
Шу орада Кал катта тошли китобни олдига келиб, тиз чўкди ва зина бўйлаб, олдиндан қараганда деворда осилиб турган қуш уясига ўхшаш тепаликка кўтарилди. Шунда у Буюк китобдан Ўнта Амрни ўқий бошлади.
‑ Сен...бажаришинг шарт! Сен...бажаришинг шарт! – баланд овозда жаранглади ўн марта.
Том ва дўстлари бу матнни дарровда танишди. Бу эски замонларда шоҳ ҳалқига, уларни ўлиб кетмаслиги учун берган биринчи қонун. У уларга шундай йўл билан тушунтирди. Лекин шу билан бирга шуни айтиб ўтадики, бу қонун унинг ўғлини таълимотида ўзини энг зўр кўринишида ифодаланган. Шу сабабдан улар учун бугун муҳимроқ қонун – севги қонуни бор.
‑ Бу муҳим матн сизларнинг ҳам китобингизда борлигини исботлаб беринглар! Чунки бизни мамлакатимизда, боягина эшитганингиздек, фақат битта қонун ҳукмронлик қилади! – юқоридан талабчан овоз келди.
Карл китобини қўлига олиб, худди шундай матнни ўқиб берди – энди у буни ўзини тилидан бу мамлакатни тилига таржима қилишига тўғри келди. Бу осон эмасди, лекин Том дўсти ўзини ишини яхши бажарганини қадрлади. Карл иккиланганда Том унга у ёки бу сўзни айтиб турарди. Охирида эса у деди:
‑ Энди сизлар, бу ҳам шундай китоблигини эшитдингизлар. Бизлар ҳам сизлар сажда қилган шоҳга сажда қиламиз!
Карл гапини тугатмасданоқ бошланган шивирлашлар бирданига кучайиб, дўққа айланиб кетди.
‑ Сизларни матнингизда энг муҳими ‑ “Сен... бажаришинг шарт”, деган жойи қаерда қолди?! Мен уни бир марта ҳам эшитмадим. Балки сизлар эшитгандирсизлар? – тепадан бақирди Кал, овози бўғилиб.
‑ Эгам, улар сени хабаринг билан нима қилишди?! – фарёд қилди юрагида Том.
Бироқ у каломни олиб, тинчлик билан тушунтирмоқчи бўлди:
‑ Буюк китобда, Қудратлига ишонганлар уни фарзанди бўлиши ҳақида ёзилган. Улар уни ота деб чақириши мумкин. Бу бизга ҳам таалуқли! Демак, агар Қудратли, одамни отаси бўлса, одам бор кучи билан унга ёқадиган нарсаларни қилишга ҳаракат қилади! Ота ҳам бундай одамга ёрдам беради! Бироқ ота учун энг муҳим нарса ишнинг охирги натижаси эмас, балки биз ҳар доим ҳам англай олмайдиган, шахсий муносабатлар яратишдир.
Демак, ўнта амрни одам шоҳни ўғли ва дўсти бўлиш учун восита сифатида эмас, ўғил ва дўст бўлгандан кейинги ҳаётини тасвири деб тушуниш керак. Шунинг учун бизнинг дунёмизда Ёзувни бу жойини кўпроқ: “Сен...бажаришинг шарт!”ни ўрнига – “Сен уни ва буни қиласан ёки қилмайсан”, деб ўқишади.
Томни умид қилиши бўйича, бу гапларга улар бутунлай ишонишлари керак эди. Ахир, энди у уларга шоҳни фарзандлари учун қонун маъносига нисбатан ота таълимотининг моҳиятини тушунтириб берганди‑да! Бироқ йигит адашганди. Кўпчилик норозилик билан бақиришни бошлади:
‑ Қонун моҳиятини биз ҳар доим тушуниб келгандек тушуниш яхшироқ. Ахир, Худо ишдан кўра, муносабатни излаши ақлга сиғмайди! Бу бола улуғ сўзларни ўзгартиришга жазм қилди!
Ёки:
‑ Қандай беодоблик! Қудратли билан дўстлик ҳар доим қонунга тақалади, аксинча эмас! Худо билан одамларни муносабати фақат мана шу нарса устида қурилиши керак! Бу таълимотга қаршилик ақлга сиғмайдиган қўполликдир!
Бу сафар деярли ҳамма қўлларини мушт қилишди.
‑ Етарли! – бақирди тепадан Кал. – Шуниси етарли! Уларни олиб кетинглар, биз бу шаккокларни нима қилишни маслаҳат қиламиз. Буюк китобда битта ҳарф ўзгариб кетишига чидай олмаймиз. Ҳатто энг кичкинаси ҳам! Бу сизларни ҳаммангизга маълум!
14 боб
Ўғирландилар
Бутун вақт давомида уларни ортида турган жаноб Никодим, боши билан ишора қилиб, соқчиларни чақирди.
‑ Менинг орқамдан юринглар! – баланд ва қатъий овоз билан бақирди ва уларни кетидан баланд кўтарилган қилич билан юриб кетди.
Аскарлар у билан қадам–бақадам кетишарди. Залдан чиқиш йўли дўстларга олдингидан кўра узунроқдек туюлди, чунки иккала томондан ҳам душманлик муносабатини сезишарди. Ҳатто кенгашнинг бир аъзоси катта нафрат билан улар томонга тупуришга жазм қилди. Шунда Том тўхтадида, ҳайрон бўлиб қараб, ундан сўради:
‑ Буни нима учун қилаяпсан, биродар? Сен ҳам биз каби улуғ шоҳнинг ўғлимасмисан?!
‑ Сен менга биродар эмассан, агар шундай бўлса ҳам, адашиб қолган биродарсан, ‑ деган жавобни эшитди Том.
Дўстлар яна қамоққа қайтишини тушунишди, лекин эшикдан чиқишда бирдан қандайдир нотаниш одамлар уларни соқчилар қўлидан тортиб олишди. Қора қопларни бошларига кийдиришиб, қўлларини орқасига боғлашдида, Кенгаш мажлиси залидан катта тезлик билан қочиб кетаётган аравага зўрлик билан ўтқазишди. Кимдир уларни ўғирлагани аниқ эди. Атрофда шовқин ва қий‑чув бошланди. Том Кенгаш биносидан келаётган алоҳида овозларни эшитди. Кимдир “Хиёнат!”, деб бақирарди, лекин ўша пайти Том буни тушунмади.
Унга ҳўжайинини овозини эшитиш муҳимроқ эди:
‑ Баракалла, дўстларим! Ҳаммаси режамдагидек кетаяпти! Менга ишонинглар!
Улар қўрқмаслиги учун Том бу сўзларни бошқаларга ҳам айтди.
Ваҳимали ноқулай йўл соатларга чўзилди. Бошида уларни кўп отлиқлар кузатиб келаётганди, бироқ кейинроқ фақат бир нечта отни туёқларини товушлари эшитилди. Улар аллақачон шаҳардан чиқиб кетишганди, чунки арава ғилдираклари шаҳарни тош кўчаларидагидай шовқинли овоз чиқармаётганди. Вақти‑вақти билан бирон‑бир илдиз ёки чуқурча устидан юрганда кучли силкиниш бўларди, аравани қаттиқ полида, боғланган бўла туриб, уларни у ёқдан бу ёққа ташлаганида бироз оғриқ сезишарди.
Беихтиёр Томни ҳаёлига бир фикр келди: “Наҳотки мен яна қароқчилар қўлидаман?!”. Лекин боягина уларни бошидан ўтган нарса янада кўпроқ оғриқ берарди, яъни Кенгаш, улар шоҳ билан дўстликда яшагани, уни ота сифатида билганини устидан кулишгани. Бу доно ҳалқ, шоҳ учун энг муҳим нарса нима эканини қачон бўлса ҳам тушунишганмикин? Ахир у ҳар доим одамлар уни бутун қалби билан севишини хоҳлайди‑ку. Бу қадимги замонларданоқ уларни Буюк китобида ёзилган! Наҳотки улар буни сезишмаган бўлса? Нима уларни кўр қилиб қўйди? Уларни юракларини нима бунчалик тош қилгандики, фақат қонун ҳақида гапиради.
‑ Авва, уларни кечиргин! Бу сенга қаттиқ оғриқ келтираётгандир! – деди Том юрагида. Шунда уни ҳаёлига кутилмаган бир нарса келди.
‑ Дўстлар, ‑ деди у, ‑ менинг ҳалқим сизларга келтирган қийинчиликлар учун сизлардан кечирим сўрайман. Келинглар буни ҳаммасини шоҳнинг ўғлини олдига, шармандалик дарахтига олиб келамиз!
‑ Ҳа, шоҳнинг ўғли номидан кечирамиз, ‑ ўнг ва чап томонидан, қоплар ичидан овозлар келди.
Энди оғриқ озгина камайди. Қачон улар бир жойга етиб келишаркан?
Кўп, жуда кўп соатлардан кейин улар яна тошли кўчага киришди шекилли. Арава секинлашди. Улар бирданига тўхташди.
‑ Дарвозалар яхшилаб ёпилсин! Ҳеч ким киритилмасин! – кимдир буйруқ берди.
Оҳ, улар уни танишади‑ку! Бу жаноб Никодимни овози эмасми?
Ҳақиқатдан! Уларни бошидан қопларни ечишганда, улар қирра майловли одамни тўғрисида туришганди!
‑ Уларни қўлларини ечинг, тезроқ! – буюрди у қулларига.
Кейин тўрт дўстга таъзим қилиб, деди:
- Қўпол муносабат ва ёмон йўл учун кечирасизлар! Бошқачасига иложи йўқ эди. Сизларни Кенгашнинг ҳукмидан шу йўл билан қутқариш керак эди. Ҳукм энг шавқатсиз бўларди – ўлим ҳукми. Шу маҳалгача, жосуслар томонидан топиб олинишимиз мумкин эди. Энди бу ерда сизлар менинг ҳимоямдасиз! Сизларнинг хавфсизлигингиз учун мен жавоб бераман. Қолаверса, шоҳона китобларингиз ва отларингиз ҳам шу ерда! Улар бутунлигича сақланиб қолишини чорасини кўриб қўйдим!
Қалин деворлардаги зарҳалланган ойналардан ортидан уларни олийжаноб кишилар очиқ юзлари билан қарши олаётгандай қараб туришарди. Уларни кўпчилигида уйни ҳўжайинига ўхшаб, соқоллари борлиги кўзга ташланарди. Байрамона тўшалган дастурхонда шамлар ёқилган, гуллар билан безалганди. Уйнинг ҳўжайинини отасидан мерос қолган қасрнинг ошхонаси шинам қилиб қўйилганди ва у ерда тўрт дўстни ширин овқат кутаётганди.
Бу ҳали ҳаммаси эмас! Ҳўжайинни ўнг томонида чиройли аёл ўтирганди. Унинг кийими байрамона ва бўйнидаги марварид маржон каби нафис эди. Том уни қорамтир жонли кўзларига ва оҳиста ҳаракатларига эътибор берди. Уйни бекаси меҳмонларни юракдан қарши олди ва мулойимлик билан уларни аҳволи ҳақида сўради. Улар анчадан бери мазза қилиб овқат ейшимаганди, шунинг учун улар ўзларини уйидагидек ҳис қилиб, тановвул қилишга таклиф қилишди.
Шунингдек, уларни уч ўспирин фарзанди – икки ўғил ва қиз, кечки овқат пайтида улар билан бирга ўтириши мумкин эди, албатта кўринишидан бошқача меҳмонларга улар кўп саволлар беришарди. Каминда олов чирсиллар, бутун хонани иситиб турарди. Том ва Педро ҳали бундай одамлар орасида бўлишмаганди, улар мазза қилишаётганди.
Ва ниҳоят, болалар уларга хайрли тун тилашгандан кейин, тўрт дўст ўзларини калтакланган бадани учун юмшоқ ётоқларини соғинишган бўлса ҳам, кечгача биргаликда ўтиришди. Бироқ аввалига йигитлар саволларига жавоб олишмоқчи эди: жаноб Никодим нима сабабдан уларни қутқарди? Нега уни фикри мамлакатидаги Кенгашдан фарқланарди? Умуман улар ҳақида қаердан билди?
Уларни кутилмаган дўсти бирдан кулиб юборди:
‑ Биринчидан, мен ҳар доим эҳтиёткорлик билан юрардим! Иккинчидан, бу ишга яна кимдир аралашган эди. Лора исмли ёш қизга, сизларни тўртталангизни – нотаниш бўлган маҳбусларни ёнини олиш учун жасурлик берилганини фақат шу йўл билан тушуниш мумкин. Қиз мени яхши билмасди, мен бўлсам уни олдин ҳечам кўрмаганман. Қиз мен билан кўчада гаплашди. Бу ҳаракати билан у нафақат ишини, ҳатто ўз жонини йўқотиши мумкин эди. Шунинг учун мен уни ҳам бу ерга, хавфсиз жойга олиб келдим. Бугун у ҳам бу ерда, қасрда.
‑ Қани у? – Мирошни оғзидан чиқиб кетди.
Маълум бўлишича, у ухлашга кетди.
‑ Эртага эрталабдан у билан гаплашиб, унга довюраклик кўрсатгани учун миннатдорчилик билдиришингиз мумкин, ‑ деди қасрнинг эгаси.
Бироқ Том, “эҳтиёткорлик билан юрардим”, деган гапи нимани билдиришини аниқроқ билмоқчи эди. Шунда жаноб Никодим, ўзини мамлакатида қайғу ва босим муҳити кучайганини айтди. Ҳамма нарса қонун, мажубриятлар, тақиқлашлар ва жазолар атрофида айланарди. Мамлакатнинг аҳолиси хурсандчилик қилолмасди, қўшиқлар айта олмасди, ҳар хил ўйин‑кулгулар ман қилинганди. Ҳамма нарса қонун олдидаги қўрқувга ва президент бошчилигидаги қаттиққўл Кенгашга тобе қилинганди. Ҳамма кераклича дам олмасдан, фақат ишлаш, ишлаш ва ишлашлари керак эди.
Уни авлоди юз йиллар олдин ҳалқни қизиқишларини ўз зиммасига олганди. Шунинг учун пойтахтда жойлашган хавфсизлик кучларини бир қисмини бошқаради. Ишдаги вазифалирини бажараётиб, у албатта Кенгаш аъзоларининг баъзилари билан яқиндан танишган. У айниқса, доно устоз Гамалиилни қаттиқ ҳурмат қиларди. У ўша устоз билан чуқур маъноли гаплар билан гаплашарди. Кенгаш мажлисида у чап томонда биринчи қаторда ўтирганди – ўзини доно саволлари билан уларга ёрдамга келмоқчи бўлаган кекса донишманд. Бу устоз, албатта ҳуфиёна тарзда, ўзи алоҳида ўқий олиш учун Буюк китобдан олиб беришга ёрдам берган. Модомики, уни ўқиш фақат Кенгаш аъзоларига мумкин эди. Лекин бу таваккал ва бунинг эвазига юқори ҳақ тўлашга тўғри келади! Китобда ёзилганлари, улар ўргатаётганларидан ва мамлакатдаги яшаш тарзидан катта фарқ қилади.
‑ Қандай фарқ қилади? – қизиқди Том.
‑ Энг аввало, Қудратлини юзи меҳрибон, Кенгаш ўргатадигандай ёвуз эмас, аксинча меҳрибон отани юзи! – жавоб берди жаноб Никодим.
Томни юзи ёришиб, энди бунга қўшилганини билдирмоқчи эдиямки, қаср эгаси қўшди:
‑ Қолаверса, Кенгаш олдида у ҳақида гапирганларингиз ҳали ҳам юрагимда ёнаяпти. Афтидан, сизлар уни биладиганга ўхшайсиз! Сизлар менга у ҳақида гапириб беришингиз керак! Илтимос! Балки, сизлар менга у билан қандай мулоқотга киришишни, уни овозини қандай қилиб эшитишишни маслаҳат берарсизлар? Бу менинг энг катта истагим! – жўшқинлик билан қўшди у.
“Шоҳ қанчалик бу жаноб билан мулоқотга киришни хоҳлашини билганда эди”, Том дўстлари билан хурсанд бўлишди. Бу ерда улар ота ҳақида бутунлай очиқ ва эркинликда гапириши мумкин эди! Уларнинг дўсти Қудратли билан шахсан танишганда қанчалик бахтли бўларди...
Бироқ иш бунгача бормади. Чунки шу пайти ҳансираган ва терлаб кетган ҳолда хабарчи кириб келди. Устоз Гамалиил хабарини етқазиш учун у шаҳардан чақмоқ тезлигида келганди. Жаноб Никодим тезда хабарни олиб, ўқиганда, зудлик билан шаҳарга қайтиб келиб, уни чет элликларни ўғирлаб кетишида қилинаётган гумонни Кенгаш олдида нотўғрилигини исботлаши кераклиги ёзилганди.
‑ Биз сиз билан борамиз! – тезлик билан жавоб қайтарди Том.
Ахир улар ўзларини қутқарувчисини кулфатда қолдирмаслиги керакда. Лекин жаноб Никодим қатъиян эътироз билдирди:
‑ Ҳеч қачон! Илтимос, бу ерда қолиб, хотинимни ва болаларимни ҳимоя қилинглар!
Том дўстларига қисқача сўроқ назарини ташлади. Педро, Карл ва Мирош тасдиқлаб ишора қилдилар. Ҳа, улар уйнинг эгаси ўйлагандай ўйлашса, унда қолишлари керак. Лекин, афсус!
Кейин, Том гапираётган пайти, тўртталаси ҳам қутқарувчисини ўраб олди:
‑ Азиз ота, Қудратли! Дўстимизни ҳимоялаб, уни йўлларида асрагин!
‑ Ибодат учун раҳмат! Умидимизни қаттиқ ушлайман, ‑ таъсирланиб, кучли имон билан деди у, ‑ дўстлар, оилам учун ҳам куч ва тинчлик сўранглар!
У кўзларида ёш билан хотинини қучоқлаб, ўпиб хайрлашди.
Улар иккаласи қўл ушлашиб, қасрдан нарига кетаётганда, Том дўстларидан сўради:
‑ Бу ерда қолишимизга ишончингиз комилми? Чунки мени ишончим комил эмас!
‑ Келинглар, отадан сўраймиз! – таклиф қилди Карл.
Шундай қилиб, улар яна ибодат учун ўтиришди, Том шоҳ улар билан гаплашиши учун ҳатто тиззага чўкди. Эҳтимол, у ҳозир болалари ўзларини қутқарувчисига ёрдам беришини хоҳлаётгандир! Бироқ Том ҳеч нимани, умуман ҳеч нимани эшитмади.
Бекорга кутиш билан ўтказилган узоқ вақтдан кейин у дўстларига қаради. Отадан буйруқ олгандан кейин, ўз қарорларини ўзгартиришган бўлса керак? Педро биринчи бўлиб, улар бу ерда қолиши кераклигини айтди.
“Ҳм, бу ҳаракати уни бундай ўйлашга мажбур қилган қўрқоқлигини қолдиғи эмасмикин?” – деган фикр ўтди Томни ҳаёлидан. Бироқ қамчини қўлига олганидан бери ўзини жасурлигини исботлаганди. Қолган иккитасичи?
Улар ҳам Педрони фикрини мақуллашди.
Шундай қилиб, улар хонларига қайтишди. Том қаттиқ чарчаганди аммо, ўрнида юмалаб, ҳеч ухлай олмади. Ҳаёлида ҳар хил фикрлар ўтарди. Нимага Авва у билан аввалгидек гаплашмаётганди? Нимага ҳузурини ҳис қилишни бермади? Бу Том учун жуда ғалати эди...
Ҳа, бу кун жуда хавотирли кун бўлди. Бу орада кўп нарса бўлиб ўтди! Ўша банги тушни натижасидаги узун ва мажбурий уйғонишдан бошлаб нималар содир бўлмади. Том ўшанда тушида кўрган, қўлларини тепага кўтарган, юзи қўрқувга тўлган бошлиқни эслади. Нима учун? Ҳа, Том бир нарса деди. Шунчаки оғзидан, олдиндан ўйламаган нарса чиқиб кетди. Бу нима эди? Ҳм, “кимдир бунинг учун жавоб бериши керак” ёки шунга ўхшаш бир нарса. Бироқ бу тўғри эди! Одамлар билан у муносабат қилгандай муносабат қилиш мумкин эмасди! Аслида, уларни ҳаммасини фалаж қилиши у томонидан пасткашлик эди! Тўрталаси ҳам бутун кун давомида ўринларидан турмади. Улар ҳамма имкониятларини ухлаб қўлдан бой беришди, вақтини бекор ўтказиб юборишди. Бу орада жуда кўп нарсани қилиш мумкин эди!!
М‑ҳа, бу омадсиз билан нима бўларкан, ахир Олийжаноб бу ҳақида қайғуришини айтганди‑ку? Турган гапки, қасрнинг эгаси у билан қўпол ҳаракат қилмайди. Бироқ ҳеч чўзмасдан, иккиланмасдан энг қаттиқ жазони беришадиган бу мамлкатда қандай йўл тутишларини ҳеч қачон билмайсан! У қайтиб келгандан кейин, Том у билан бу ҳақида албатта гаплашади. Агар умуман у қайтиб келса!
Наҳотки, у бунга шубҳа қилса? Йигит қандай қилиб бунга журъат этди! Улар ахир уни шоҳнинг ҳимоясига ишониб топширишганди‑ку! Уларни бу ерга юборган отаси у ҳақида ғамҳўрлик қилади. Бу олийжаноб киши уларни қутқарди ва шоҳ бунинг учун уни тақдирлайди!
“Шоҳ шубҳасиз буни бажаради?!” – ўйлади Том ва бу муаммони олдингидек унга бериб юборди. Йигит отига ўтириб, ўзини қутқарувчисига ёрдамга боргиси келарди. Шу орада у ўзини яхши биларди – қайноқлигини, жанговорлигини, саргузаштларга мойиллигини.... Балки, бу шунинг учун уни қулоқлари шоҳни овозини эшитиш учун ёпилиб қолгандир.
‑ Авва, агар сен бизни отга ўтириб, унга ёрдам беришимизни хоҳласанг, яхшироғи буни ошналаримга ҳам айтгин. Мен бу пайтни кутаман. Ахир бу сенга хоску? – ярим уйқу ҳолатида шивирлади йигит.
Ҳозир у ухлайдиган вақти келди. Бироқ нима учун уни кўз олдида терга ботган бошлиқни юзи пайдо бўлди?! Ундан кейин қўриқчиларнинг юзлари! Уларни ҳукмронлигидан қочиб қутулган бир пайтда, нима учун? Бу ҳақиқатдан ҳам хиралик эди!
Шунда Том бу вазиятда қилиш мумкин бўлган, энг яхши ишни қилди. Том у билан доимо бирга бўлган ва ҳамма нарсани билгандан сўради:
‑ “Шоҳнинг ўғли, балки бу билан сен менга бирон нарса демоқчидирсан? Ахир қилган иш учун жавоб бериш керак‑ку, тўғрими? А, сен менга кечирим ҳақида айтаяпсан? Ҳм, албатта... Демак, яхши!” – Том ичида ибодат қиларди ва шоҳни ўғли уни ҳаёллари орқали у билан гаплашаётганини ҳис қилди.
Шундан сўнг у қатъийлик билан ўзининг ҳафагарчилигини тўхтатишга журъат этди: “Менга бу ҳақида эслатаётганинг учун раҳмат! Бутун ёвузликни дарҳол сени олдингга олиб келишим кераклигини биламан, лекин ҳозиргача бу ҳақида ўйламагандим. Ҳа, сен шармандалик дарахтида бу муттаҳамлар учун ҳам ўлгансан. Мен уларни сени номинг билан кечираман. Илтимос, сен ҳам уларни кечиргин. Э ҳа, сен уларни аллақачон кечиргансан... Энди уларга юзингни қарат. Улар сени таниб билишига имконият бер. Мана энди улар жуда ҳайрон қолишади!
Шоҳни ўғли, раҳмат! Ҳа, мен буни эсимда сақлайман – ёки, буни сен ёдимга солиб тургин: бу ҳалққа отангни хабарини нафақат тушунтириб беришим, шунингдек, ҳатти‑ҳаракатларим билан ҳам кўрсатишим керак. Илтимос, менга ёрдам бер! Эрталабки ғазабимни кечирганинг учун раҳмат. Энди мен бутунлайига сени қўлларингда таскин топаман”.
Бу ҳаёл суришлардан кейин, ахийри Том ухлаб қолди.
15 боб
Биз олға борамиз
“Биз олға қадам ташлаяпмиз, юракларимиз ёнаяпти...!” – қулоғида жаранглаган бу қўшиқнинг сўзлари билан Том уйғонди, бу қасрда бўлган вақтнинг биринчи эртаси эди. Ҳа, уни юраги шоҳ ва уни иши учун яна ёнаётганди.
“Менинг Аввам, мен яна бу ердаги топшириғимга “ҳа” деяпман. Мен уни сени кучинг ва севгинг билан бажармоқчиман!” – деди ёки аниқроғи, бўлиб ўтган нарсалардан кейин биринча бўлиб шундай ўйлади. Туришдан олдин у яна озгина ётди, чунки шоҳ ёки уни ўғли унга бирон нарса дейиши мумкин эди. Кутилмаганда ҳаёлидан бир гап ўтди: “Бутунлай менга суянгин, ўғлим!”. Бу шоҳнинг сўзлари эди. Бу уларни отга ўтиришидан олдин айтилган охирги сўзлари эди.
Шоҳона қасрда қолганларни ишлари қандай экан, масалан, Женнида? Том сал бўлса уй ҳақида орзуга бералаёзди. Бироқ, кейин у ўзини қўлга олди, ахир уни топшириғи бор‑ку. Буни амалга оширишда бугун ҳеч бўлмаса салгина олдинга силжий олармикин? Эҳтимол, жуда қийин – ахир улар бу ерда асир каби эди! Яна! Бу мамлакатга келишганидан бери, ишлари қандайдир яхши эмасди. Лекин бунга қарамасдан, тўрт ошна олға қадам ташлашарди! Бугун иш албатта қотиб турган жойидан олдинга силжийди, ахир шоҳнинг ўғли кўринмас тарзда улар билан эди‑да. У ғолиб ва ҳар доим шундайлигича қолади!
Том кўтаринки руҳда турди.
Мирош бугун биринчи бўлиб туриб, ювиниб, сочларини тараб, ошхонага шошиларди. Уй эгасини рафиқаси кўп ўтмай қайноқ ичимлик олиб келиб, очиқ юракдан меҳмонга салом берди. Уни кўзлари йиғлагандай қизариб кетганди. Ҳа, у турмуш ўртоғини қаттиқ севса керак, шунинг учун уни жуда соғинарди. Иккала олижаноб уй эгалари бир‑бирларига мос келгани қандай ажойиб.
О, стол атрофида унинг учала фарзанди ва Лора ўтирарди! Лора йигит томонга дўстона, ёрқин табассум қилди, бундан йигитнинг томоғига бир нима тиқилгандай бўлди. Жудаям ноқулай, ҳозир уни юзи қисқичбақа каби қизариб кетган бўлса керак! Бироқ дўстлари ошхонага югуриб киришиб, уни қутқариб қолишди. Ҳамма жасур қизга юракдан миннатдорчилик билдиришарди. Улар қиз уларга нима учун ёрдам берганини билгиси келарди.
‑ Буни мен ҳам аниқ билмайман. Сизлар шунчаки менга ёқиб қолдингизлар. Сизлар ўзингизни бошқача тутдингизлар, ахир биз доимо сизларни туйнуклар орқали кузатиб турардик, ‑ секингина гапирди қиз, лекин қамоқда бўлаганидек қўрқув билан эмас. – Сизларни бир‑бирингизга юракдан қилган муомалангиз таъсирлантирди. Бу мен учун мутлақо янги нарса эди! Шу ўринда сизларни руҳлантирувчи қўшиқларингиз ва Қудратлига бўлган мурожаатингиз услуби. Мен сизларни гапларингизни тушунмасдим, лекин дарровда қандайдир буюк кимса билан юракдан боғланган дўстлигингизни ва у кўринмас тарзда сизларни ёнингизда бўлганини тушундим. Менга ҳақиқатдан ҳам у сизлар билан биргадек туюларди! Бу мени қаттиқ таъсирлантирди. Мен жоним билан сизлар ҳақингизда кўпроқ билишни истардим.
Сизларни овқатингизга қўшилган махсус дориворлар ёрдамида қимирлай олмайдиган ҳолатга келтиришганида, сизлар учун қўрқишни бошладим. Бу мамлакатда жуда кам ҳолларда махбуслар билан бундай қилишади. Бу яширинча сизлардан кўрқишларидан далолат берарди: сизларни қўшиқларингиздан ва ортингизда турган кучдан. Бунданда қўрқинчлироқ нима юз бериши мумкин эди? Ҳеч бўлмаганда, гангитадиган таъсирини камайтириш учун, сизларга кўпроқ сув ичиришга ҳаракат қилдим ва қайсидир миқдорда кучларингизни сақлаб қолишингиз учун сувга қувват бўладиган моддалар қўшардим. Сизларни қутқарилишингиз учун яна нима қила олардим? Ахир уйда, умуман бутун мамлакатда ишониб бўладиган ҳеч кимим йўқда.
Ниҳоят, тўртинчи ёки бешинчи куни, ёнларингизга кирганимда, ҳаёлимга ажойиб бир фикр келди: ҳали соғлом бўлган пайтингизда сизлар гаплашган ҳўжайинингиз балки шу ердадир? Шунда мен тўғридан‑тўғри ва баланд овозда унга мурожаат қилишга қарор қилдим. У шунақа кучли ёш йигитлар фалаж ҳолда ётишига қараб тура олармиди? Шу пайт мен югуриб ташқарига чиқиш кераклигини ҳис қилдим. Иш қизиган пайти! Бу ақлга сиғмасди, чунки нима қилишни ҳам билмасдим. Ёнимда кўзга ташланадиган қирра соқолли бир киши кетаётганди. Мен уни бир марта кўрганман ва у ҳақда фақат Кенгаш биносининг хавфсизлик бошлиғи эканлигини билардим. У менга дўстона қарагани учун, мардлик йиғиб, сизларни оғир аҳволда эканлигингиз ҳақида айтишга қарор қилдим. Қолганлари эса, – сизларга маълум!
Гапини шу ерида жим бўлиб, кейин давом этди:
‑ Сизлар хавфсиз эканлигингиздан хурсандман! – ва уй бекасига қараб деди: ‑ ўша ёмон уйда бошқа ишламаслигимдан ҳам! Мен уйингизда ҳар қандай ишни қилишим мумкин!
Никодимнинг оиласи билан қилган нонуштадан кейин, уй бекаси уларни ертўласи ва ошхонаси бор катта эски бир уйга олиб борди. Том, ошхонадан бошқа, ибодатхонани энг чиройли жой деб билди. Ибодатхона деб, ранг‑баранг ойнали кичкина баланд хонани айтишарди. Деворларига усталик билан ажойиб суратлар – шоҳ ўғлининг ҳаётидан лавҳалар чизилганди. Том дўстлари билан уларни дарровда таниди. Суратларнинг бирида у касалга шифо бераётгани, бошқасида эса – денгиз устидан юргани, яна бирида – дўстлари билан суҳбатлашгани чизилган эди.
‑ Шоҳнинг ўғли, биз уни яхши биламиз! – хурсанд бўлди Мирош.
Хурсандчиликка тўлган, ўзларининг тажрибасидан келиб чиққан ҳолда навбат билан у ва унинг отаси– шоҳ ҳақида гапириб беришарди. Никодим хоним, болалари ва Лора ҳайрат билан уларга қарарди. Ҳеч ким, ҳеч қачон Қудратли ҳақида бундай гапирмаганди!
‑ Илтимос, гапиришда давом этинг, у ҳақида кўпроқ билишни хоҳлаймиз! –улар чақнаб турган кўзлари билан қайта ва қайта ҳитоб қилишарди.
Бироқ тушлик пайти келиб қолди. Тушликдан кейин, Том дўстлари билан атрофни, яйловларни ва қаср атрофидаги ўрмонни отга миниб, томоша қилишни хоҳлашарди. Лекин аёл афсусланиш билан бошини чайқади. Афсуски, улар ҳеч қаерга чиқиши мумкин эмасди. Умр йўлдоши хайрлашаётганда, буни қатъийлик билан назорат қилишини топширганди.
‑ Биласизларми нима, ‑ хитоб қилди Педро, ‑ келинглар бўлмасам, ҳаммамиз биргаликда ибодатхонага бориб, шоҳдан ҳаммасини яхшилик билан тугашини сўраймиз!
Ҳа, бу хонада шоҳ билан мулоқот қилиш осон эди! Балки, бу оиланинг ота‑боболари кўп йиллар давомида буни қилишган бўлса керак.
Ота‑боболар – бу сўз ҳозиргина Томни ҳаёлига келди ва ҳали уйида бўлганида шоҳ унга айтган бир далил эсига тушди. Энди бу унга муҳим тушунча бўлиб қолганди. Ҳм, шу пайтгача ҳаёт қайсидир миқдорда ўзининг бошини узоқ ўтмишда бошлаши ҳақида ҳеч ўйламаган экан. Бу нарса ҳозирги замонга қандайдир таъсири борми? Унинг ўзига–чи? Ҳаёлига бу ерда шундай фикр келгани ғалати!
Ҳозиргина уни дўстлари қўшиқ айтишни бошлади. Улар бу мамлакатни тилига энг осон ашулани таржима қилишга уринишди. Таржима яхши чиқди, шунинг учун болалар, Лора ва уй бекаси қўшилишиб айтишганида, жуда хурсанд бўлишди.
Уларни дарвозани шошилинч тақиллаши тўхтатди. Никодим хоним ҳаммасини аниқлаши зарур эди. Кимдир дарвоза олдида туриб, уни киритишларини сўрарди.
‑ Илтимос, ҳаммангиз ошхонага боринглар! Бу хонани ёпиб қўйишим керак, бу ҳақида ҳеч ким билмаслиги керак! – шошиб ҳитоб қилди у.
Том, унинг дўстлари ва Лора бўйсунишди. Улар беихтиёр чиғаноқларига ёпишишди, балки шоҳ уларга бирон нарса демоқчидир. Далда жавобини олиб, уларни юраклари тинчлик ва хотиржамликка тўлди. Ҳаммаси жойида эди.
Уй бекаси ҳовли орқали, кичкина зина бўйлаб, дарвоза томондаги тепада жойлашган кузатув минорасига шошилди. Тепадан у дарвоза олдида туриб, киришни сўраётган ким эканини кўриши мумкин эди.
‑ О, устоз Гамалиил! – хитоб қилди уй бекаси. – Илтимос, ноодатий кутиб олаётганимиз учун бизни кечиринг! Сизни кўрганимиздан хурсандмиз!
Уй бекаси пастга тушганида, устоз Гурион тезда ҳовлига кириб келди. Жуда букчайган ва мутлақо ҳолдан тойганди! У билан яна бир киши, уни ишончли хизматкори, биродар Кондрад бор эди. Уни кекса ёши учун бу жуда хавфли ва ноодатий эди.
‑ Нимага файтонингизда келмадингиз? – деб сўрамоқчи бўлди уй бекаси, бироқ уни нигоҳлари ҳар қандай саволни тўҳтатарди.
Никодим хоним ва қалин жун рўмол билан ўраниб олиб, креслода ўтирган устоз уй эгасини ишчи хонасида ўтиришарди, шунда устоз тушунтиришни бошлади:
- Олижаноб хоним, мени чин дилдан кутиб олганингиз учун ташаккур. Сизга маълум бўлсин, мен қочқин каби келдим.
- Сиз – қочқин каби, устоз! Наҳотки, мамлакатда шунчалик қалтис вазият бўлса?! – хитоб қилди уй бекаси. – Ҳўжайинимни ишлари қандай?
Хонимни кўзлари ёшга тўлди. Устоз тинчлантиргандай, уни майин қўлларига тегди:
‑ Мен сизга ундан салом етказишим лозим. Уни оқланиш учун ҳали имконияти бор. Бу билан нима демоқчи билмадим‑у, лекин кеча уни кўришга борганимда, у ҳақиқатдан ишончи комилдек кўринди. Тўғрироғи, у шаҳардаги хонадонингизда, уй қамоғида ўтирибди.
Шаҳардаги хонадонда! Қамоқда эмас! Хоним енгил нафас олди. Демак, иш хавфсирагандек ёмон эмас.
- Азиз меҳмонларингизни чақиришни хоҳламайсизми? Мен айтишим керак бўлган нарса, уларга ҳам тегишли! – илтимос қилди кекса. Хоним тезда ўрнидан туриб, тўрт дўстни ва Лорани киришга таклиф қилди, болаларга эса дадаси соғлом эканини ва салом йўллаётганини айтди. болалар янги меҳмон учун кичкина байрам тайёрлашга қарор қилишди ва топшириқни олиб, хурсандчилик, завқ билан ва ғурурланиб чиқиб кетишди.
‑ Никодим, Кенгаш хавфсизлик кучлари президенти томонидан махсус танлаган қўриқчилари билан қўриқланаяпти. Ўғирлаш пайтида у қиличини ишлатмагини учун қонун устози Каиафа уни судга бермоқчи, ‑ маълумот берди устоз. – Уни уйига кирган ҳар бир киши қаттиқ текширилаяпти ва рўйхатдан ўтказилаяпти. Бу мени ҳам ўйлантириб қўйди, чунки Кенгаш президенти мени ҳам унчалик ёқтирмайди. Шунинг учун мен кўп ўйлаб ўтирмай, кечаси яширинча керакли нарсаларимни жойлашини сўрадим - да, уйимдан ва шаҳардан чиқиб кетдим.
Мен шаҳар дарвозаларидан яширин чиқиш йўлини биламан.
‑ Ўшандан бери йўлдамисиз? – ҳамдардлик билан гапирди уй бекаси. Ҳа, шу кечанинг ўзидаёқ у шаҳардан хавфсиз масофага узоқлашишга улгурганди ва саҳар пайти кўзга ташланмаслик учун овчилар уйида ухлаб олганди.
Тўрт дўст ва Лора бу жаноб атрофида ўтиришиб, ўйланиб, диққат билан эшитишарди.
‑ Кенгаш президенти – бу ўша Кал бўлса керак? – сўради Том.
Устоз Гамалиил ижобий бошини қимирлатди:
‑ Уни исми Каиафа, қонун устози Каиафа. У жуда анчадан бери бу лавозимни эгаллаб келаяпти. У бирон нарсани ушласа, қўйиб юбормайди.
‑ Уни ўйлаши бўйича! – аниқлаштирди Мирош.
Гамалиил унга хайрон бўлиб қаради ва юзи ёришди.
‑ Ҳа, ёш дўстим, сен ҳақсан! Бу шунчаки унинг фикри! Лекин ундан кучлироқ бир кимса бор! Ахир сен шуни айтмоқчи эдинг‑ку, шундай эмасми?
Ўтирганларни олтиталаси кулиб юборишди.
- Келинглар, дарҳол шоҳга мурожат қиламиз! – давом эттирди Том. - Хавотирланиш ва ташвишланишда қийналиб ўтиришимизнинг ҳожати йўқ. Зеро, унда бизлар учун энг аъло режалар бор.
Эҳтимол, ҳурматли устозни олдида бу одобсизликдир, ёки жасурликми? Бироқ устоз кўзлари чақнаб деди:
‑ Жуда соз, ёш дўстим! Демак, ишга киришайлик! Менга сезишим бўйича, биз сизлардан бирон нарса ўрганишимиз мумкин! Ўзларингиз билгандай ибодат қилинг! Қўлимиздан келганича сизларга қўшиламиз.
Уй бекаси миннатдорчилик билан бошини чайқади, Лора ҳам кўринмайдиган Қудратлига яна мурожаат қилишларидан хурсанд бўлиб кетди.
Тўртта ёш ўринларидан туриб, ваъда қилганидек шох ўғли уларни орасида эканлигига миннатдорчилик билдиришиб, учаласи ҳам – ёш қиз, аёл ва кекса устоз кўринмайдиган шоҳга таъзим қилишди. Кейин Том ҳаммаси навбатма‑навбат шоҳга қаратилган, қисқача олқишли ибодат қилишни таклиф қилишди.
‑ Сен ажойибсан! – таъсирланиб деди йигит, сокин жимжитликда.
‑ Сен энг кучлисисан! – бироздан кейин қўшилди Мирош.
‑ Сен – бизни нажотимизсан! – кейин аёл кишини овози келди.
Бу уй бекасининг овози эди. У шунақанги ишонч ва самимийлик билан гапираётгандики, сал бўлса устоз Гамалиилни кўзларидан ёш чиқиб кетарди.
‑ Сен тезкор ёрдамчисан! – ишонч билан қўшилди Лора, чунки охирги марта Қудратли уни илтимосини эшитганди.
Қолган уч ёш йигит юрагидан ва бутун қалбидан кўринмасдан шу ерда бўлган эгасига ўз ишончини айтаётганларида, устоз Гамалиил фақатгина ҳайрон қоларди. Хайрон қолгани шунгаки, бу ерда ҳаммаси чуқур ва соҳта эмас – мутлақо шунчаки айтиладиган сўзларсиз, олдиндан ўйланган қоидаларсиз эди. Бу ердагиларнинг ҳаммаси, аёлларни қўшиб, бирон‑бир лавозимни эгаллашмаса ҳам, кўринмайдиган жанобга шахсан мурожаат қилишарди! Уларни юзларида аллақачон Кенгашга етишмайдиган нарсаларни кўрарди: хурсандчилик, завқу‑шавқ, ҳаяжон. Тўрт дўстни жанобига қаратиб узатилган қўлларидан, улар ҳақиқатдан ниманидир кутишаётганини билса бўларди. Лекин йигитлар буни шунчаки қилишмаётганди! Шубҳасиз, Қудратли уларга инъом берганини кўп марта ўз тажрибаларида синаб кўришган.
Бугун ҳам Қудратли уларга инъом берди.
‑ Мен қуруқ ерни, сувсизликдан хароб бўлаётган ерни кўраяпман. Шарқдан жудаям кичкина оқим келаяпти. У кенгроқ ва тезроқ бўлиб кетаяпти. Ер кўкаришни, гуллар гуллашни, қуриб қолган дарахтлар новда чиқаришни бошлаяпти, ‑ деди ёш, Карл. Албатта, у буни қалбида кўрди, чунки унинг кўзлари ёпиқ эди, Педро хурсандчилик билан қўшилди:
- Ҳаёлимга шоҳнинг китобидан сўзлар келди: “Нажот манбаидан қувонч билан сув оласизлар!”. Кейин яна: ”Чанқаган, Менинг олдимга кел ва ич”. Буни бир куни бизни ҳўжайинимиз, шоҳнинг ўғли айтганди.
Бу гап шу вазиятга жуда тўғри келади!
Бу сўзлар ва сурат шу ерда турганларни ҳаётида бажо келиши ҳаммага маълум бўлди. Устоз Гамалиил ва қизлар ҳар қачонгидан ҳам кўра аниқроқ билишардики: Қудратли яқин ва одамларни ўзи ўргатаяпти. У ўз ваъдасида туради: уларни чанқаган ҳалқига ҳаёт суви инъом этилади, шахсан Унинг ўзидан. Улар эса уни бошқаларга бера олишади.
16 боб
Никодимлар ибодатхонасида
Кечқурун, устоз учун болалар тайёрлаган кичкина байрамдан кейин, тўрт дўст Гамалиил билан узоқ вақт ўтиришди. Устозни саволлари кўп эди. Шу ўринда Том баъзи бир нарсаларни билиб олмоқчи эди. Ўз ҳалқининг тарихини юрагига яқин оларди. Энг ҳаяжонлантирадиган савол уни дадаси ҳақида эди: у нима учун шоҳнинг ҳаёт сувидан ажратиб қўйилгандан кейин ўлар ҳолатда чанқаганди?
‑ Қадим‑қадимдан мамлакатимизда, фақатгина баъзи танланганлар Қудратли билан бевосита алоқада бўла олади, деган фикр ҳукмронлик қилади. Бироқ ундан мутлақо ажраб қолганлигимиз кўриниб турибди, – кучли изтироб билан гапирарди устоз Гамалиил. – Кўп йиллар олдин, ҳали ёш бўлганимда, ҳурмати баланд бир руҳоний яшарди. У ер юзида мавжуд бўлган одамлардан энг доноларидан бири эди. Ота‑боболарига ўхшаб, у ҳам Қудратлининг қайсидир маънода яқин дўстларидан бири бўлиб, Қудратли унга нима дейишни буюрган бўлса, шуни ҳалққа етказарди. Ҳалқни илтимосларини у Қудратлини олдига олиб келарди, У эса унга қулоқ соларди. У одам ҳалққа таълим берарди, айниқса ёшлар унинг донолигидан кўпроқ нарса билишни истарди.
‑ Унинг донолигидан? – гапни бўлди Том, “уни” деган сўзга урғу бериб. Томни ҳаёлига дарровда шоҳни китобидаги сўзлар келди: “Уларнинг доноларини донолиги ҳалок бўлади, ақллиларининг ақли йўқ бўлади”.
Устоз ҳайрон бўлиб унга қаради ва чуқур ўйлашлардан кейин деди:
‑ Балки, сен ҳақдирсан йигит, эҳтимол вақтлар ўтиб, у ҳалққа айтаётган Буюк китобни эмас, унинг ўзини донолиги, ота‑боболарини донолигидир... Бу эҳтимолдан ҳоли эмас...!
Охирги гапини у хавотирда гапирди.
‑ Бир куни руҳоний билан унинг ўзи ҳам Буюк китобдан билган билими билан тушунтириб бера олмайдиган бахтсизлик содир бўлди. Шунда у Қудратлидан ҳафа бўлиб, пойтахтимиздан қочиб, бутунлай яккаланиб кетди, ‑ тез айтиш билан тўлдирди Том.
Кекса иккала қўли билан Томни чап қўлини ушлаб олди.
‑ Буни қаердан биласан? Буни сенга ким айтди, бегоналарми? Сен аниқ биздан кўра кўпроқ биласан? – хитоб қилди устоз, кучли сесканиш билан.
Том бу кексага ҳақиқатни айта олармикин? Бу уни юраги учун кўплик қилмасмикан? Чунки уни нафас олишидан юраги чиқиб кетадигандай туюларди. Томни ўзи учун оқибати қандай бўларкин? Том буни билмасди. Бироқ жавобни биладиган бир зот бор ва у шу захотиёқ унга мурожаат қилди.
‑ Авва, буни қилишим керакми? – деди, ичида Том ва кейин, фақат битта гапни, эрталабки қўшиқнин бир қисмини эслади: “Биз олға борамиз...”.
Демак, олға қадам ташлаб, ҳақиқатни очиши мумкин. Авва оқибатини ўз бўйнига олаяпти.
Том устозга ўнг қўлини чўзиб, ундан сўради:
‑ Бу узук сизга танишми?
Кекса кўзларига ишонмасди:
‑ Шерли узук! Уни қаердан олдинг? – хитоб қилди.
Уни ҳақиқийлигига ишонч ҳосил қилиш учун энгашди. Кейин у чуқур нафас олиб, Томнинг юзига гўё уни синаётгандек, шубҳа билан қаради ва шивирлади:
‑ Демак сен...?!
Бу сўзни айтишга кучи етмасди. Том бошини қимирлатди:
‑ Ҳа, мен унинг ўғлиман!
Кексанинг юзидан ҳаяжон кўз ёшлари оқди. У узоқ вақт жимгина йиғлади. Шундан кейин ростланиб, Томни қучоқлади.
‑ У мени энг яқин дўстим эди! Унинг ўғли тириклигини кўриб, ҳис‑туйғуларимни сўз билан таърифлаб бўлмайди! Сен Қудратлидан бизни ҳалқимизга хабар олиб келдинг! Чиндан ҳам, Қудратли бизни ёдидан чиқармабди! Буни ичимга сиғдира олмаяпман!
Устоз баланд овозда йиғлаб юборди, хурсандчилик ва оғриқдан титрарди.
Ваниҳоят, у қатъий овоз билан деди:
‑ Энди ҳаммаси бошқача бўлади.
‑ Ҳа, Қудратлининг ёрдами билан! – жавоб берди Том.
Ўша кечаси устоз Гамалиил қаттиқ таъсирланганидан, тўрт ошна уни хонасига кузатиб қўйиб, хайрли тун тилашди. Ўшанда Том унга қўлини чўзганда, у энгашиб, узукни ўпди. Кейин устоз худди ундан ажраёлмагандай, узоқ вақт Томни қўлини ушлаб турди.
Дўстлар қасрда беш кун сабр қилиб, кутишларига тўғри келди. Ҳар куни иккита хабарчи уй бекасига шаҳардаги аҳволни билиб бериб туришарди. Кўринишидан, ишончли одамларга ўхшайди, хоним ва устоз Гамалиил уларни ҳатто исмларини ҳам биларди. Бунга қарамасдан, жаноб Никодим худди ўзи ёрдамга муҳтож эмасдай, уларга қалъада қолишга буйруқ бергани Томга ғалати туюларди!
Йигит бўш пайтларида, бу одамни қандай қилиб қутқариш ҳақида ҳар хил режаларни тузарди. Уларга хабар беришлари бўйича, мамлакат қуролли кучларининг деярли ярими унга содиқ эди. Қонун устози Каиафа, имкони борича кўпроқ ҳарбийларни ўзига оғдирмоқчи эди, керак бўлса пора йўли билан. Бошқа вақтни йўқотиш мумкин эмасди! Тезроқ йўлга тушиб, кўпроқ донолик билан ҳаракат қилиш лозим. Ота‑боболарининг ери охир‑оқибат, аллақачон ҳукмронликни қўлига олган устоз Каиафанинг оғир зулмидан қутулиши керак эди. Тўғриси, у мамлакатнинг урф‑одатларига қарши чиқиб, ўзини руҳонийлик даражасига кўтара олмасди.
Дўстлар бу ҳақида устоз Гамалиилдан билиб олишди. Бошқа ҳеч ким, удек ўз ҳалқини тарихини ва одатларини яхши билмасди. Йигитлар ҳар куни бу ҳалқ ҳақида кўп нарса ўрганишарди ва ўрганиш пайтида бу ҳалққа нисбатан ҳурмати ошар, асрлар оша бу ҳалққа берилган доноликдан ҳайрон қолишарди. Бунга қарамасдан, уни тарихида оғир вақт келганди ва ўша пайтдан бери Қудратли улардан жуда‑жуда узоқда, ёлғизликда ўз кучини мушоҳада қилаяпти деб, ҳатолик билан ўйлашни бошлашди. Қайсидир маънода бу фикр Томни дадасини таъсирида юзага келган, чунки дадаси Қудратлининг уни шахсий ҳаётига яқинлигидан ҳафсаласи пир бўлганди.
Мирош гапнинг кетини узмасдан, сўради:
‑ Биз Кенгаш залида бўлганимизда, уни ўртасидаги тепалик қачон қўйилган? Ахир, тепаликдан туриб ўргатган одам ўзини каломдан юқорироққа, билимини эса ўз сўзи орқали гапирадиган, Қудратлининг донолигидан баландроққа қўяди‑ку.
Устоз Гамалиил бунга ўйланиб жавоб берди:
‑ Ҳа, бу тўғри – бу мамлакатда бир неча авлоддан бери онг биринчи ўринда туради. Ҳамма саволлар, Буюк китобга таалуқлилари ҳам фақатгина онг ёрдамида ҳал қилинади. Бутун ҳақ‑ҳуқуқни онгга бериб қўйиш тез содир бўлмади, лекин шунга қарамай, ҳамма нарса шу даражага етиб бордики, биз “минбар” деб атайдиган бу тепаликдан туриб айтиладиган ҳамма нарса шак‑шубҳасиз ҳақиқат бўлиб қолди. Менга ҳаёт гранитга ўхшаб қолгандек туюлаяпти!
Кейин у нигоҳини кўтариб, тушунтира бошлади:
‑ Менинг азиз дўстларим, сизларга шуни айтишим керакки, сизларни Қудратлига сажда қилиш услубингиз ва у билан яшашингиз – биз учун бу мамлакатда мутлақо янги ва ноодатий нарса. Лекин бу нарса ёрдамида мен шуни тушундимки, ҳалқимиз камбағаллашиб, чанқоқликдан лоҳас бўлиб кетибди. Менинча, бизга қандайдир ҳаётийлик етишмаяпти. Лекин айнан нима? Қандай қилиб манбага қайтсак бўлади?
‑ Эҳтимол, буни бизга етказишингиз керак бўлган Қудратлини хабаридан ҳам хулоса қилиб билишингиз мумкин? – таклиф қилди Том.
Бирдан бу хабарни шу донишмандга айтиши кераклигини ҳис қилди.
‑ Буни билсам бўладими? У қандай жаранглайди? – қатъийлик билан илтимос қилди устоз Гамалиил.
Том байрамона тарзда қўйидаги гапларни айтди:
‑ Қудратли бир неча муҳим бўлган сўзларни айтишни топширди:
“Сизлар – мени севикли фарзандларимсизлар!
Юрагимга ёпишиб олинглар,
у сизларни ўзига чақираяпти!”
Кекса устоз узоқ жим турди, бироқ кўзларидан яноқларига оққан ёш, уни бу хабарга қанчалик муҳтожлигини кўрсатарди. Ахийри, у шивирлаб деди:
‑ У нафақат Қудратли, у бизни севади ҳам! Унинг юраги бор!
Эрталаб ва кечқурунлари ҳаммаси биргаликда, шоҳни ва уни ғолиб ўғлини олқишлаш учун Никодимлар ибодатхонасига йиғилишарди. Лора у ерга ҳар доим биринчи бўлиб келарди. Никодим хонимнинг қатъий хоҳиши билан уч фарзанди, биродар Кондрад, хизматкорлар ва аскарлар ҳам қатнашишарди.
Ҳамма биринча марта йиғилганида, Том одоб ва ҳурмат билан кекса устоздан уларни мамлакатидаги одат бўйича йиғилишни бошлашни илтимос қилди. Тўрт дўст уни ҳайрон бўлиб кўзатишарди: у ўрнидан туриб, олдинга чиқди ва уйдаги Буюк китоб олдида тиз чўкди. Шундан кейин, бир маромдаги ашула каби, ҳайратли сўзларни бир оҳангда гапирарди, чунки сўзлар нотабиий тарзда қофияланарди.
Том қойил қолди. Унинг ҳалқи қачонлардан бери ва қанчалик чуқурлик билан Қудратлини яқинлигини англаши керак эди! Гарчи бу мадҳияларда шоҳни сирларидан кўп нарса яширинган ва ноаниқ шаклда бўлса ҳам, барибир бу фақатгина Уни ўзидан келарди.
Шунда, устоз Гамалиил Буюк китобдан гапиргандан кейин, тўрт дўст уни сўзларини тўлдириб, шоҳ уларга айтган нарсаларни улар шахсан шоҳни ўзи билан бирга бошидан кечирганини ва Унга кўпроқ ўхшашга шаҳнинг ўзи ёрдам берганини айтиб беришарди. Шу пайти бошқаларни кўзлари ҳайратдан янада каттароқ очилар ва кўпроқ нур сочарди.
Аста‑секинлик билан улар мустақил равишда шахсан шоҳни ўзига мурожаат қилишни бошлашди ва шунчаки, оддий сўзлар ва ҳайрон қолдирган нарсалар, миннатдорчилик ва хурсандчилик, юрагига нима келса, шуни айтишарди. Улар аллақачон дўстларидан янги қўшиқларни ўрганишган ва уларни кўтаринки руҳ ва жасурлик билан айтишарди, яна кун давомида ишларини қилганда айтиб юришарди, бу мамлакатда эса иш пайти ашула айтиш тақиқланганди.
Бешинчи куни Лора баланд овозда, у ҳам Қудратлини ота сифатида билишни хоҳлашини айтди. Ваниҳоят, у “тўлиқлигича” уни фарзанди бўлишни хоҳлади.
‑ Мен ҳам! – деган овоз келди ҳар томондан – учта аскар, иккита хизматкор, жаноб Никодимнинг рафиқаси, уларни уч фарзанди ва ҳаттоки устоз Гамалиил ва биродар Кондрад.
Шоҳга ўзларини бағишлашнинг шу дақиқасидан бошлаб, улар ўзларига ҳаётини охиригача уни дўсти бўлишга ва бу мамлакатда фақат уни айтганларини қилишга ваъда беришди.
Тўрт дўст жуда хурсанд бўлишди, бироқ энди улар нима қилишлари керак? Бир‑бирларига сўроқ назари билан қарашди. Томни бахтига, уни чиғаноғи эсига тушиб қолди. Унга бир неча сўз айтишга улгурмасиданоқ, шоҳни овозини эшитди:
‑ Том, сенга қўлимни қўйганимда қандай кучни ҳис қилганинг ёдингдами? Худди шу нарсани мен бу ердаги одамларга ҳам инъом этмоқчиман. Сизлар бу марҳаматни бошқаларга беришларингиз керак. Уларга қўлингизни қўйинглар!
Шунда, улар ҳам буни қилишни бошлашди, аввалига бироз уялиб ва журъатсизлик билан, бироқ кейин бу марҳаматни тўлиқ натижасини кўришди. Шоҳ уларни юракларини шунчалик қудрат билан тегардики, улар ўзларини худди Қудратли ҳақиқатдан ҳам уларни орасида бўлгандай тутишарди. Ҳамма тиззада туриб, хурсандчилик кўз ёшлари билан у ёки уни ўғли билан завқланиб гаплашишарди. Уларнинг юраклари улар ҳам Қудратлининг тўлақонли фарзанди эканлигига ишончга ва умидга тўлди, чунки ким Уни фарзанди бўлишни хоҳласа, уни албатта фарзандим деб аташга ваъда берган. Бу ибодатхонада ҳеч қачон бўлмаган байрам бўлди.
Лора бурчакда ўтирганди. Уни кўзлари ёпиқлигидан, у ҳали ҳам шоҳни эшитаётгани кўриниб турарди. Мирош буни кўриб қолиб, ҳамма тинчлангандан кейин унга қараб сўради:
‑ Лора, сен билан нима бўлганини бизга айтиб беришни хоҳлмайсанми?
У қизариб кетди, лекин кейин бутунлай очиқлик билан гапиришни бошлади:
‑ Аввалига шоҳни ўғли исмимни айтганини эшитдим. О, уни овозида шунчалар кўп севги ва мулойимлик бор эдики! Кейин мен бурчакка ўтириб, шунчаки у мени билишидан ва исмимни бундай оҳангда айтганидан роҳатлангим келди. Ҳаётимда бундай нарсани эшитмаганман. Бу менга қадр‑қиммат, аҳамиятлилик берди...
Буни Никодим хонимнинг олдида айтишга зўрға жазм қилди, бироқ хоним қувонч билан табассум қиларди.
Шундан кейин, Лора давом этарди:
‑ Кейин мен яна уни овозини эшитдим, лекин бу сафар жуда сокин. У мени чақирди, чунки унда мен учун аниқ бир топшириқ бор эди: бу топшириқ учун мен ўзимни уни ихтиёрига беришни хоҳлайманми? Албатта, мен юрагимда дарровда қарор қилдим: “Ҳа”. Уни хоҳишини бажаришдан қандай қилиб бош тортишим мумкин?! Шунда мен тепаси булут билан ўралган, баланд тоғни кўрдим, ва сен, Том у ерга боришинг кераклиги ҳақида фикр келди. Мутлақо бир ўзинг. Бу пайти қолганлар пастда туриб, сени ибодат билан қўллаб‑қувватлаши керак эди. Менга эса оиламга қайтишим кераклиги айтилди, чунки мен уларга керакман.
Том қувонч билан унга қаради. Ниҳоят, кутиш вақти охирига етди! Йигит қаттиқ ҳайрон бўлмаганди, чунки ўзи ҳам, ноаниқ ва паст овозда эшитган бўлсада, буни юрагида сезганди. Лекин ҳозиргина Лора айтган нарса, айнан ўша нарсани тасдиқлади!
Йигит Никодим хонимга қараб, у ўша ғорга бориш йўлини биладими, йўқми сўрамоқчи эди. Бироқ бирдан кекса донишманд катта ҳаяжон билан деди:
‑ Ниҳоят, Қудратли! Ниҳоят сен яна бир кишини ўзингни Муқаддас тоғингга чақираяпсан! О, сени режаларинг ўзгармас ва сенинг кучинг буюк!
Кейин у ўзини ёмон ҳис қилишни бошлади. Уй бекаси хизматкорларига уни ўз хонасига олиб боришни айтди, бироқ устоз Гамалиил заиф овоз билан илтимос қилди:
‑ Меросхўр йўлга тушмагунча, мени бироз шу ерда қолдиринглар!
Шу орада устоз жиддийлик билан, уни ёнида чўккалаб ўтирган Томни кўзларига қаради. Йигит шу заҳотиёқ йўлга тушиши кераклигини тушунди.
‑ Илтимос, дўстларим, мен учун ибодат қилинглар! – илтимос қилди у. – Мен буни эгамни кучи билан қилишни истайман!
17 боб
Тоғда
Том шу кечада йўлга тушди. Лора ҳам уйига кетмоқчи бўлди. Мирош ва аскарлардан бири уни ҳимоя қилиб, бирга кетишлари керак эди. Улар Никодимлар қалъасини олдига қўйилган душман постини олдидан шовқинсиз ўтиб кетиш учун отни туёқларини латта билан боғлаб қўйишди. Ҳақиқатдан, билинтирмасдан ўтиб кетишди. Афтидан, олов ёнида ўтирган қўриқчилар ухлаб қолган шекилли, уларни сал узоқдан ўтиб кетишганини сезишмади.
‑ Раҳмат, эгам! – шивирлади Том, ваниҳоят, бир қишлоқдан ўтиб, қалин ўрмонни ҳимоясига киргандан кейин.
Саёҳатчилар ҳар бири ёнган юраги билан, жимгина отни чоптириб кетишарди. Шоҳ уларни шундай тақдирлаган! Шоҳни ўғли шахсан улар билан бирга бўлганини, уларни билишини, уларга нисбатан қандайдир режалари борлигини билиш қандай ажойиб эди. Шунинг учун, ўрмонни ташқарисида йўллари бўлингандан кейин, ўзаро хайрлашиш ҳам улар учун унчалик қийин бўлмади.
Энди Том чапга буришга мажбур бўлди. Никодим хоним Томга йўлни жуда яхши тушунтириб қўйганди – хоним йўлни яхши билгани ғалати! Муқаддас тоққача бир кунлик йўл бўлиб, у жуда ҳавфли эди. Улар турган жойнинг атрофида қонун устози Каиафанинг жосусларидан ташқари, уни қўрқинчли ботқоқликлар, чуқур ўралар, тепаликлар, осмонни ўпувчи қоялар, тез‑тез тушиб турадиган туманлар ва даҳшатли бўронлар кутиб турарди.
Бу ер жуда совуқ эди. Том унга беришган қалин жунли пальтодан жуда хурсанд эди. Уни чап томонида қаердадир кучли тўлқинлар қирғоққа уриларди. Бироздан кейин йигит дарёни кечиб ўтиш учун, уни чап ёқасига етиб боради. Яхшиямки, сув унчалик баландда музлаб қолмаган экан, чунки сирпанчиқ тошлар жудаям кўп эди.
Қирғоқни нариги томонида қандайдир оқ нарса – томи қамишдан бўлган оддий уй кўринди. Бу ерда кимдир яшарди: у ойнадан печкада ёниб турган кўмир нурини кўрди. Ҳозир иссиқ олов ёнида ўтириш нақадар мароқли бўларди! Бироқ тонггача тоғни этагида бўлиш учун, йўлни давом эттириши керак.
Уни чап томонидаги йўнилмаган тошдан қилинган девордан бошқа нишон йўқ эди, лекин у ҳам бироздан кейин тугади. Қатъий қадам ташлаш учун, олдидаги қоронғуликка қараб юриш жудаям қийин эди. Баъзи‑баъзида унинг ақлли оти ҳам юришга иккиланарди. Ҳар сафар отдан тушиб, уни етаклашга сабаб топиларди – тик қиялик, тоғни ёрилган жойидан ўтган йўл ёки ботқоқлик. Бундай тўсиқлардан ўтаётган пайтда, бир йўналишни ушлаш қийин эди, чунки юлдузли осмон кўпинча узун булутлар билан қопланган бўларди.
Охири, туманга қарамасдан, орқа томондан қуёш чиқиб, дунё ёришгандан кейин, Том жуда хурсанд бўлди. Уни кўз ўнгида катта яйлов пайдо бўлди, уни беҳисоб учқур, кулранг катта тошлар тўлдириб турарди. Бу ерда одамлардан асар ҳам йўқ эди! Ҳамма нарса ёввойи, ёқимсиз ва деярли бегона эди.
Ғарб томонга узоқ йўл юргандан кейин, олисдан кичкина тутунли булут кўринди. Томга айтишлари бўйича яқин орада қаердадир қишлоқ бор. Ҳозир бу ерда ҳеч кимни учратиб бўлмасди, чунки бу ерлик одамлар Муқаддас тоғ этагига келишга жуда қўрқишарди.
Ҳа, тоғ ўша ерда юксалиб турарди. Шубҳасиз: тепаси булут билан ўралган тоғ, бу ерда энг баланд тоғ эди. Кўп йиллар олдин битта одам, бутун ҳаётини Қудратлининг овозини эшитишга бағишлаш учун у ерга чиқиб кетган. Узоқ йиллар давомида ўша одам у ерда бўлиб, ҳеч ким билан гаплашмаганди. Бироқ кейин унга яна уч одам қўшилди. Улар кун давомида бирга бўлишиб, тунни кўп қисмини Қудратли билан суҳбатда ўткизганлар.
Узоқ йиллар давомида, бошига оғир мусибат тушганда кўпчилик ўша одамлардан маслаҳат ва ёрдам сўрагани бу тоғни зиёрат қилишарди. Кўпчилик дард ва қўрқувдан озод бўлишганди. Ўша одамлар бошқаларга етказган сўзлар, то ёзишни билган бир неча одам уларни йиғиб ёзмагунча, оғиздан оғизга ўтиб келарди. Бу сўзлар бутун бир ҳалқнинг руҳий ҳаётини асоси бўлиб қолганди.
У тоққа биринчи чиққан одамлар қазо қилгандан кейин, Қудратли у ерга яна ва яна янги эркакларни чақирарди. Бу воқеа авлодлар оша давом этарди. Бироқ тахминан уч юз йилдирки, ҳеч ким у ерда узоқ вақтга қолмаганди. Фақатгина баъзи кишилар – улар ҳам кўпинча ҳалқни орасида каттароқ лавозимни эгаллашидан олдин ўша тепаликка чиқишарди.
Устоз Гамалиилни айтиши бўйича, Томни дадаси ҳам ёшлигида бу тепаликда бўлган экан. Тоғда уч кун бўлгандан кейин уни кўзлари тасвирлаб бўлмас даражада порлаган.
У ерда Томни нима кутарди?
Нафас олиши қийинлашиб, йўлдаги тошга ўтирди. Бир соат олдин, у отини узун арқон билан тоғлар орасига, совуқ шамол кирмайдиган жойда, қийшиқ дарахтни томирига боғлаб қўйганди. Том иложи борича тезроқ тепага кўтарилишга ҳаракат қиларди. Аввалига у ботқоқликда ботиб қолмаслик учун, дўнгликдан дўнгликка сакраб, ботқоқли ўтлоқдан ўтишига тўғри келди. Йўлида тез‑тез тоғ даралари учраб турарди. Афтидан, улар тоғдан тушадиган сув оқими билан юзага келган бўлса керак. Бу ерда анчадан бери дараҳт ўсмаган. Фақат баъзи‑баъзида Том ерда совуқ шамолда туришга ҳаракат қилаётган, пачоғи чиққан ўсимликни қуриб қолган қолдиғини кўриб қоларди.
Бироқ энг даҳшатлиси, бу тепаликда бўлаётган бўронлар эмас, ҳар томондан келаётган овозлар эди. Улар тўхтовсиз равишда, қалбга оғирлик солиб жарангларди! Бир овоз шундай дерди: “Ҳаммаси беҳуда!”. Бошқаси норозилик билан: “Қонун букилмас! Унга бўйсунмаган ҳар бирини ўлдиринг! Аёвсиз!”. Бир жойдан яна: “Муҳтожлик ва ўлим – бизни тақдиримиз!” ёки “Биз унутилганмиз! Ҳеч ким биз ҳаққимизда қайғурмайди!”. Ва Томни гангиратган яна бир фарёд: ”Хурсандчилик? Бизни мамлакатимизда у нарса бошқа йўқ!”.
Бу нолаларни эшитиб у нима қилиши керак эди? У қандай йўл тутсин?
Музли шамол йигитни қулоқларига урарди, бироқ қулоқларини ёпганида овозлар янада кучаярди. Уни ёнида бўлган ҳўжайини, афсуски, бу пайти унга ҳеч нима демасди. Лекин йигит ҳам ҳеч қачон бунга ўхшаш ҳеч нима демаган! Бу билан уни нима иши бор?
“Лекин, ‑ деди ўзига Том, ‑ ахир бу оддий сайр ёки жисмоний машқ эмас‑ку, эгамнинг ўзи мени бу ерга чақирган‑ку. Шундай экан, шубҳасиз буни маъноси бор”.
‑ Мен шунчаки буни сенга бераман, шоҳни ўғли! – қайта ва қайта дерди Женни, бирон нарса қўлидан келмаса.
Ҳа, Женни!.. Бу вазифани бажариш вақтида уни йўқлиги қандай яхши! Азобни ўзгинаси! Худди, қароқчиларга ўхшаб. Ёки ундан ҳам ёмонроқ?! Бу овозлар! Бу овозлар ҳар тарафдан унга бостириб келаётгандай туюларди.
Ҳм, Том улар учун шармандалик дарахтида азоблар билан ўлган ва отанинг ажойиб шоҳлигида тирилганни ҳокимияти қанчалик буюклигини аллақачон билиб бўлган. Шундай қилиб, умид бор! Ҳеч ким унутилмаган! Том шоҳни ўғли учун ярим овозда ғолибона қўшиқни айтарди ва ҳалқи чекаётган азобларини ҳаммасини келтириб унга берди. Шунда, умидсиз ва ғарибларни овози озми‑кўпми камайди.
Бироқ ваҳшиёна овозлар янада баландроқ бўкиришарди: “У ўлимга лойиқ!”, “Ушланглар уни, адолатли жазо олсин!” ва “Қонун ўлим жазосини белгилайди”. Томга ҳатто қандайдир башаралар – аввалига Калники, кейин Кенгашни бошқа аъзолариники кўриниб кетди, улар беаёв ва хўмрайган эди.
Йўл янада қийинлашган ва кўпроқ қиялашганди. Бу тепалик унга жуда оғирдек туюларди. Оёқлари унга қулоқ солмасди. Ахийри, уни аҳволи ёмонлашди.
Агарда у бу тепаликка чиқмаса, уни ҳалқи билан нима бўлади? Қандай қилиб шоҳни хабари бу ерга келиши ва ҳаётига тадбиқ бўлиши мумкин? У ахир хуш хабар эди‑ку.
Шу орада туман кўриб бўлмас тарзда қалинлашиб кетди. Том олдинга бир қадам ҳам ташлай олмасди. Совуққа қарамасдан, у йўлдаги тошга ўтирди. Бу чарчоқ қаердан келди? Ёки бу очликмиди? У Никодим хоним берган озгина нонни еди. Бироқ қаттиқ чанқаганидан ютиш қийин бўлди. Тепаликка чиқиш осонлашмасдан, қўрғошин каби оғирлашганди. Йигитда ўйлашга базур ҳоли етарди. Тепаликка қандай чиқа оларкан? Оёқлари ҳатто орқага, отини олдигача ҳам олиб боролмайди, у бутанлай ҳолдан тойганди.
Бундай давом этиши мумкин эмасди! Шунда у баланд овозни эшитди:
‑ Том, бу юкни менга бер! Мен уни олиб юришни хоҳлайман!
О, ҳа, бу ишни ҳал қилишни ягона тўғри усули эди!
‑ Эгам! – бақирди Том, тўғри бўронга қараб. – Мен, сени номингдан одамларга азоб берган ҳаммани, сени олдингга, шармандалик дарахтига бераман! Уларни ҳокимиятини синдиргин! Уларни кечиргин! Уларни ҳукмларини бекор қил, қилган хатоларини тўғирлагин!
Шоҳни ўғли уларни қамраб олган барча ёвузликдан қудратироқ эди.
Бироқ яна нимадир етишмасди. Э, ҳа:
‑ Сени номингдан ҳалқингга ва бизга етказган ёвузликни кечираман!
Йигит ичидаги жангдан бир неча сонияларидан кейин яна қўшиб қўйди:
‑ Уларни устидан сени номингни эълон қиламан!
“Ахир бу кўпинча вазиятни ўзгартирган‑ку”, ‑ ўйлади йигит.
Бирдан шамоллар туманни тарқатишни бошлади ва қуёш кўринди, шунда Том ортида ям‑яшил қияликларни, ёрқин қояларни, узоқдаги оппоқ қишлоқларни ва олдинлари ҳеч кўрмаган, жуда узоқда нариги томонда бўлган, қуёш нурида чарақлаб турган кўк‑яшил денгизни кўрди. Аста‑секин тепадан ҳам кўм‑кўк осмон кўрина бошлади.
Ўзига ром қилувчи ажойиб манзара – худди шоҳни ўғли билан тоғда бўлган пайтидек. Буларни ҳаммасини у яратган!
‑ Қандай гўзаллик! Буларни ҳаммаси сени қўлингни иши! Сен билан фахрланаман! – шивирлади Том.
Лекин қалин туман секинлик билан уни яна ўраб олди, аммо энди у юра оларди. Уни юрагида, одамларни миннатдор ва қувончли юрак билан шоҳнинг олдига таклиф қиладиган қўшиқ қайта‑қайта янграрди. Унинг олдига! Том юқорида уни кўра олармикан? Хурсандчиликни олдиндан сезиш, уни кўтарилишини осонлаштирди.
Бир мунча вақтдан кейин, у тошли деворга дуч келди. Бу тепаликда деворни ким қурган экан? Девор йўлига тўсиқ бўлиб турарди! Агар деворни ўнг томонидан ўтаман деса, у томонда узоқда тоғлар ва қор босган адирлар кўриниб турарди ва тепаликдан жуда узоқлаштирарди. Тепаликка чиқиш йўли қаердадир чап томонда бўлиши керак. Вой, балки, йигит йўлидан адашгандир? Бу қандай содир бўлди?
Шундай қилиб, у деворни ошиб ўтишга ҳаракат қилди. Деворни туртиб чиққан жойлари кўп бўлгани учун, уни ошиб ўтиш қийин бўлмади. Лекин тошларни нотекислигидан қўллари қонаб кетди. Ошиб ўтиб, пастга юмшоқ гиламга тушгандек, майсазорга тушди, ‑ бу, узоқ тошли йўлдан кейин ҳақиқий совға эди!
Том, уни ўйлаши бўйича чўққи жойлашган томонга қараб йўлни давом эттириши керак. Йўл тошли ва қуруқ бўлса ҳам, олдингидек зерикарли ва узов эмасди.
Натижада, ёш саёҳатчи чўққига етди. Тўхтаб, атрофни кузата бошлади. Ер юзасида текис тошлар ётарди, эҳтимол бу ерда оддий уй бўлгандир. Сал орқароқда, Том, устида тоштахтаси бор қабрни кўриб қолди. Тоштахтада йўниб ёзилган бир нечта чизиқ ва белгилар бор эди. Улар нимани билдирарди? Умуман, ким бу тошни ўрнатиб, ерга кўмган? Бу нарса унга шоҳни ўғли азоб чеккан шармандалик дарахтини ёдига солди.
Том, тоштахта ушлаб туриши учун атрофига сепилган тошларни устига ўтирди. Тоштахтага суянди. Демак, бу тепаликда олдин кимдир, ҳатто бир нечта киши, кўп йиллар олдин яшаган! Мана шу совуқликда, мана шу жимжитликда, мана шу ёлғизликда! Ишониш қийин! Афтидан, улар жуда кучли ва оғир вазмин одамлар бўлган бўлсалар керак! Уларни бу ерда яшашга нима ундаган экан?
Туман баъзида, кам ҳолларда тарқаларди. Шунақа пайтлари пастдагидан кўра, чўққидан кўринган манзара янада чиройлироқ бўларди. Шунда Том, қуёшни иссиқ нурларида исиниб ўтирарди, у ҳам бир мунча вақт бу ерда бўла олармикан? Том баландликдан бўлган қўрқувини енгганидан жуда хурсанд эди! Тепаликдан қараганда дунё шунақанги бошқача эдики!
Уни дадаси ёш бўла туриб, тўлиқ уч кун ва уч кеча давомида нимани ўйлаган, нима қилган экан? Йигит жудаям билгиси келди! Шу ўринда шоҳ у учун, Томга нима тайёрлаб қўйганини ҳам билгиси келарди. Олдинлари қўшиқларда куйлагандек, уни юзини кўриш – бу ҳақиқатдан жуда ажойиб эди! Ёки шоҳни китобида тасвирлангандек, уни кучини ҳис қилиш – тоғларни қимирлатиб юборадиган даражада чақмоқ ва момақалдироқ билан тенг эди! Ахир қудратли шоҳ бундай нарсаларни гап‑сўзсиз қилиши мумкин‑ку!
Том у ерда узоқ ўтириб, диққат билан кутарди. На ичкаридан, на ташқаридан ҳеч нима қимирламасди – фақат шамол совуқроқ бўлиб кетаётганди. Наҳотки, шамол юзига теккизган бу қор учқунлари бўлса? Умуман бу ерда қанча вақт бўлиши керак эди у? Ортиқ кутишни маъниси бормиди?
Йигит қўлларини чўнтагига чуқурроқ солди. У яна водийга қайтиб тушишга ишончи комил бўлмагунча, шу ерда ўтираверади. Ахир шоҳ уни юрагини ва барча саволларини билади‑ку! У, унинг ўғли Том, охир‑оқибат нима қилиши кераклигини билиши керак‑ку. Масалан, жаноб Никодимни ва умуман бутун ҳалқни қачон қутқариши керак? Балки, жаноб Никодимга содиқ қолган қўшин билан қолганларни ўраб олиб, ҳужум қилиш керакмиди? Улар томондаги шоҳларни шоҳи билан улар енгилмас ҳисобланади. Ёки шунчаки, Том кенгашга бориб, узугини кўрсатиши керакми? Бу ҳам уларга таъсир кўрсатиши мумкин. Ёки...
Бу фикрларни ҳеч қайсисида у ҳўжайиннинг қўллаб‑қувватлаганини сезмади. Кўпинча шоҳни иродасини билганда, юрагида тинчлик келради, аммо бу ерда ҳеч қандай тинчлик йўқ эди. Уни қандай ниятлари бор экан? Йўқ, албатта шоҳ уни тақдир қўлига бериб қўймайди – Том буни аниқ биларди. Лекин иш қандайдир йўл билан қотиб қолган жойидан силжиши керак.
Балки, бирон нарсани хато қилиб қўйгандир, шунинг учун Том уни эшитмаётгандир, ҳис қилмаётгандир? Эҳтимол, жавоб унга қандайдир ўзи билмаган ҳолда келар? Йўқ, ҳўжайин унга ўз иродасини аниқ кўрсатади, ахир ўзи уни бу ерга чақирган‑ку!
Охири, йигит чиғаноғини қўлига олди. Унга қараб узоқ вақт олдиндан тузилмаган, лекин юракдан чиқаётган сўзларни айтди. Аввалига ёлворишли, кейин гапириш оҳанги таҳсинга айланмагунча, сокинлик билан гапирарди. Ҳа, унинг шоҳи бу тоғдан, бу ёлғизликдан, бу совуқдан кўра каттароқ, буюкроқ эди. Том ҳам уни бекорга чақирмасди. Бу ишонч унга кейинги соатларгача ҳам етди.
18 боб
Шоҳнинг амри
Аста‑секинлик билан кеч кирди. Томни тепасида эса ёқимсиз, совуқ туман каби булут турар, ўткир совуқда тошларни устида ўтириш ҳам азоб берарди. Йигит у ёқдан бу ёққа юрди‑да, кейин тўхтаб туманга қараб бақирди:
‑ Авва! Ҳозир мен сенга муҳтожман!
Кейин бироз қулоқ солди. Шамолни овозидан бошқа ҳеч нимани эшитмади. Авваллари, хоҳлаганда отани олдига бора олган пайтлари қанчалик имтиёзли вақтлар эди! Ўшанда буни тез‑тез қилмагани аҳмоқлик! Бу ерда ёлғизликда, бутун дунёдан узоқда бўлиш жуда даҳшатли! На бир дўст, на бир тирик жон! Бу тошлоқ чўлда ҳатто бир ўсимлик ҳам йўқ!
Шоҳнинг ўғлидан ҳам бир сўз йўқ! У йўл‑йўриққа, юпатишга ва озгина иссиқликка жудаям муҳтож эди! Зудлик билан! Нимага бу ерда бу нарса йўқ! Буни тушуниш жуда қийин эди! Энди секин қоронғулик тушаяпи. Бу кеча у бу ерда қолишга мажбур, чунки пастга тушиш жуда ҳавфли эди! Афсуски, аллақачон еб улгурган бир бурда нон ва шоҳнинг китобидан бошқа ҳеч нарса олмаганди.
Китобни ўқишга қийналарди, лекин эсига тушиб қолган қўшиқ унинг ҳис‑туйғуларига тўғри келди: ташлаб қўйилган, ҳеч бир ёрдамсиз, деярли кучи қолмаган. Қўшиқнинг сўнггида шундай мисралар бор эди:
“Лекин қайғуларим ҳақида шоҳга илтижо қиламан.
Умидингни узма юрагим! У сенга ёрдам беради!”
Том бу сўзларни ичида қайтариб, ҳўжайинининг меҳрибонлиги ҳақида ашула айтди. Ярим овозда куйлаган ҳолда қабрни устида чўккалаб ўтирар, юрар ва ётарди. Совуқ бўлганда эса телпагини бошига киярди. Бу уни совуқдан асрарди.
Шундай қилиб, қийин бўлса ҳам Том тоғда уч кунни ўтказди. Лекин шунга қарамай, нима бўлса ҳам, ота буни хоҳлагандай, қанча керак бўлса, шунча қолишга рози эди.
Ахир бир пайтлари ҳўжайин, охиригача тура олиш бу эркакларга хос иш деб айтмаганмиди? Бироқ учинчи кунни туш пайтига келиб, Томни кучи бутунлай тугади. У пастга тушиши керак, қандай бўлмасин пастга, водийга тушишга ҳаракат қилиб кўриши лозим. Эҳтимол, жудаям узоқда бўлган пастдаги водийда егулик ва ўриндиқ топилиб қолар. Жудаям узоқликда бўлган пастликда! Бу заиф ҳолатида умуман у ерга етиб бора олармикан?! Амри маҳол.
Лекин энди, шамол булутларни ҳайдаган бир пайтда, йигит катта тошларни ўтиб, пастга тушишга жазм қилди. Қуёш ҳам уни баданини сал иситарди, чунки танаси музлаб қолганди. Қалби ҳам нафақат музлаб қолган, балки вайрон бўлиб, умидсиз бўлиб қолганди.
Уни фақат бир оғир савол қийнарди: нимага Авва бу ерда унга жавоб бермади, яқинлигини билдирмади, нимага? Қийинчилик билан кўтарилиб, гандираклаб, юзаси нотекис тошларни ушлаб, уларни устидан кетди. Ваниҳоят, жарликдан ўтиб олди, қийшиқ йўл пастга олиб борарди. Шу пайти бирдан шовқин эшитилиб, кўзлари қоронғилашди ва у беҳол йиқилди.
Бир пайт оғзида ширин суюқликни сезди.
‑ Яна бир марта ич, бу сенга керак! – майин овоз эшитилди.
Ўрнидан туришга кучи йўқ эди, бу ундан талаб этилмасди ҳам. У ёш болага ўхшаб, фақат ютиши керак эди. Музлаб, чанқоқликдан ёрилиб кетган лаблари тўйимли суюқликни сезди. Ичимлик булоққа ўхшаб ўзи оғзига қуюларди. Қўллари эса қандайдир илиқ ва майинликни сезарди. У тепасида севгига тўлган кимдир қараб турганини кўрди. Бу аёл кишини юзи эди. Балки, бу тушдир?
Ўзини ингичка қўлларида эчкини сути қуйилган мэшни ушлаб турарди. Аёл бу сут унга янги куч бағишлашини тушунтирди. Йигитни оти борлигини билиб, уни дам олишини айтди ва бориб жониворни топиб келди. Том фақатгина ўзини яхши ҳис қилгандан кейин, отига ўтириб йўлини давом эттириши мумкин. Лекин аввал йигит яна озгина уникида яшаши керак. Аёл тоғнинг этагида яшарди ва уни ўзиникида меҳмон бўлишга таклиф қилди.
Том шу заҳотиёқ яна тоққа чиқиб кетишни хоҳлаганди, лекин кучсизлик яна баланд келди. У яна хушидан кетди. Уй бекаси иссиққина қўйни терисини келтириб, уни устини ёпиб қўйди. Аёл эгилиб, яна бир бор сутдан йигитни оғзига томизди. У ичиб, озгина куч кирганини сезди. Кейин у яна ҳаракатсиз ётишга мажбур эди.
Аёл паст овозда қўшиқ айтишни билишди. Бу ҳолат йигитга бошқача таъсир қила бошлади, чунки у ўзини ҳимоялангандай ҳис қиларди. Ҳўжайин шу ерда эди! Уни севгига тўлган тинчлиги йигитни тўлдирарди. Ниҳоят, йигит ҳўжайини уни ташлаб қўймаганини аниқ билди! У содиқ! Буларнинг ҳаммасини ўзини мазмуни бор эди.
‑ Раҳмат! – ҳайратда шивирлади Том. – Бу ерда бўлганинг учун раҳмат!
Бу сўзлардан кейин у яна оёққа тура олди.
Бир мунча вақтдан кейин – катта қийинчилик билан бўлса ҳам – Том отига чиқа олди. Аёл отни юганини ушлаб, жимгина олдинда кетарди. Йигит ҳайрон эди: бунчалар узоқ йўлдан юрмаса ҳам бўлар эди‑ку! Бу ерда тоғни тепасидан пастга қараган тор, лекин мустаҳкам йўл бор эди. Тепага кўтарилаётганда уни сезмаган экан. Қунт билан қатор‑қатор тошлар терилиб йўл қўйилганди. Аёлнинг тери сандал кийилган майин оёқлари охисталик билан қадам ташларди. Том отини белига эгилганча, аёлни оёқлари атрофида узун оқ‑ҳаворанг кийим ўралаётганидан бошқа ҳеч нарсани кўрмасди.
Пастда Том одамлар яшайдиган қандайдир қишлоқни кўрди. Чиройли бир уйга яқинлашганда, аёл уни тезда уйнинг бир хонасига олиб кирди. Хонани полида тоғорани эслатувчи катта ўра бор эди. У ерга девордаги кенг доирасимон тешикдан сув келарди. Том сувни татиб кўргандан кейин, хайрон кўзларини кўтарди – сув илиқ эди! Аёл тушунтира бошлади:
- Бу ерга яқинроқда иссиқ булоқ чиқади. Уйга яқинлашган сари сув бир мунча илиқлашади. Сувни шифобахш хусусияти бор ва сенга фойдали таъсир қилади. Бироқ бу ерда кўп қолиб кетма, бу юрагинг учун оғирлик қилади! Стулда тоза кийим бор. Ўзингни кийимингни эса тозалаб ювиб қўяман. Мен сени у ерда – яшаса бўладиган хонада кутаман!
Ёқимли иссиғлик Томни танасини қамраб, уни донг қотган ҳолатдан олиб чиқди. Бу тушга ўхшарди. Иложи бўлса ҳаётини охиригача бу ерда қолган бўларди! Бироқ аёл уни огоҳлантирибди. Аёлни гаплари ишонарли, ўзини тутиши эса йигитни ҳайрон қолдирганди. Шундай қилиб, йигит кучини йиғиб ўрнидан турди.
Миннатдорлик билан, ҳайрон бўлиб Том у аёл билан бир стол атрофида ўтирар, аёл узатаётган назокатли овқатлардан камгина ерди, у учун махсус тайёрланган ичимликдан мазза қилиб ичарди. Бу ердаги ҳамма нарса жонга тетиклик бағишларди! Том орқасига суянди.
‑ Сени чарчаганингни кўриб турибман, эртага эрталаб гаплашишга кўп вақт бўлади, ‑ тушунгандек табассум қилди аёл, ‑ ҳозир эса, бориб ухлашга ётсанг бўлади.
Йигитга ҳали бундай юмшоқ тўшакда ухламагандай туюларди. Йўқ, ухлаганди! Отанинг тиззаларида – бу ерда шундай нарсани ҳис қилиши жуда ғалати! Эҳтимол, Том ўйлагандек шоҳ унчалик узоқда эмасдир. Кўнгли тўлган ва ўзини ҳимояланган ҳолда ҳис қилиб ухлаб қолди.
Эрталаб уйғонганида, атрофида янги гулларни, ёрқин пардаларни ва кўп ёқимли майда‑чуйда нарсаларни кўрди, шунда дарҳол ҳўжайинидан сўради:
‑ Бу сендан‑ку, шундай эмасми? Буни қабул қилсам бўладими?
Жавобан, у юрагида чуқур тинчликни ҳис қилди, шунингдек ваъда ва қандайдир каттароқ нарсани кутишни ҳам.
Ширин нонуштадан кейин, аёл унга уни исми София эканлигини айтди. У бу ерда анчадан бери яшарди. Узоқ йиллардан бери тоққа ҳеч ким кўтарилмаганди. Кечаги кунгача у аёл қора кийим кийиб юрарди. Аёл туриб кийимларини очди, у ерда қора кийимлар осилиб турарди. Кейин яна беркитиб қўйди.
‑ Лекин энди яна хурсандчилик кийимини кийиб юрибман! – тушунтирди София хоним ва Томни қаршисидаги баланд стулга ўтирди.
Аёл чиройли эди. Қорамтир узун сочлари юзига тушиб, ёрқин кўзларини безаб турарди. Табассуми эса, вақт ва қайғу қолдирган ажинларни яшириб турарди. Том қайсидир маънода гангиб қолганди. У ўтириб, узоқ вақт аёлга қарарди. Уни ёши нечада экан? Аёл унга кимнидир эслатарди. Гўёки йигит олдин уни қаердадир кўргандай, лекин бундай бўлиши мумкин эмасди!
Ҳозир уни навбати эди. Том унга нимани гапириб бериши керак? Йигитни бошидан жуда кўп нарса ўтганди. Аёл умуман уни тушуна олармикин? Бироқ аёлнинг ўзи йигитга бироз ёрдам берди:
‑ Кийимингга қараганда, узоқдан келганга ўхшайсан. Бизнинг тилда гапираяпсан! Бизнинг мамлакатимизга келишингни сабабини айтиб бермайсанми?
Том, айнан шуни хоҳлаётганди. Бирдан бу аёлга ҳамма нарсани айтса бўладигандай ҳис қилди. Бу аёлга ишонса бўладигандай туюлди.
Шундай қилиб, шоҳни топшириғи, у билан бирга келган дўстлари ҳақида, уларни бу мамлакатда душманлик билан қабул қилишгани ва қалъда кутиш билан ўткизган вақтлари ҳақида гапиришни бошлади. Йигит Никодим исмини тилга олганда, аёл хурсандчилигини яшира олмаётгандай туюлди. Наҳотки аёл бу оилани билса? Буни тагига албатта етади!
‑ Шундай қилиб, бир кун сен Муқаддас тоққа кўтарилиш чақириғини эшитдингми? – қизиқиб сўради София хоним.
Том бу чақириқни қандай қилиб эшитгани аёл учун жуда муҳим эди. Кейин, озгина ғурур билан йигит ўзини келиб чиқиши ҳақида айтиб берди. Бироқ, аёл бу нарсани фахрланишга арзимасдай қабул қилди. Шунинг учун, Том унга оғир кечган уч кун ҳақида айтди. Ростлик билан ўзини беҳуда кутган вақти, саволлар, ҳафсаласи пир бўлгани ҳақида айтиб берди.
Шунда аёл ўрнидан туриб, ойнани олдига келди ва узоқда кўриниб турган, чўққиси булут билан ўралган тоққа қаради. Кейин орқага қараб, йигит томонга бир қадам қўйди.
‑ Мен сенга сени Буюк шоҳингдан бўйруқни беришим керак. У буни тўрт кун олдин, сен тоққа чиқиб кетаётганингни кўрганимда юрагимга солди.
Том донг қотиб, унга тикилиб турарди. Шоҳдан кўрсатма? Аёл уни шоҳини биладими? Шоҳ унга ҳам гапирамиди? Аёл уни овозини эшитамиди? Бу ҳол бу мамлакат учун жуда ғалати эди! У аёл бу нарсани жуда ғалати тарзда бошидан ўтказишига тўғри келгандир! Нима учун шоҳ унга бундай топшириқни берди? Нимага шоҳ тўғридан‑тўғри уни ўзига гапирмади? Том буни билишни хоҳларди, бу шоҳни кўрсатмаси эди‑да! Буни анчадан бери кутаётганди. Ҳозир эса бу ҳақиқатдан ҳам унданми ёки йўқми буни аниқлаши керак!
‑ У нима экан? Илтимос, айтинг! – шошилтирарди Том.
‑ Куч ва қўшин эмас, менинг майин нафасим орқали! – деди аёл.
Унинг майин нафаси? Том буни тушунмасди. Бунга қармасдан, шоҳнинг бу сўзлари уни юрагига тегди. Йигит сиқилганча, бошини қўлларига қўйиб, ўзини тўхтата олмай йиғлиб юборди.
О, у яна нотўғри ўйларди! Бу Томни ўзига хос нарса! Аввалгидек ўзига, мускулларининг кучига ишониши қолмади - да! У қандай қилиб яна қаршилик кўрсатиб, шоҳ ҳар доим қўллайдиган ва ғалабага эришадиган усулни унитиб, қуролга, қўшин кучларига ва инсоний кучларга ишониб қолди. Том узугини Кенгашга кўрсатганда, уни келиб чиқиши берадиган обрўга; жаноб Никодим ва уни оиласига содиқ бўлган қўшинга қандай ишониб қолди? Худди унинг ўзи шоҳнинг чексиз имкониятларини билмагандай! Ахир бунга жуда кўп марта амин бўлганди‑ку!
‑ Илтимос, мени кечиргин! – йигит юрагида илтижо қилди, – Ўзимнинг калтабинлигимдан афсусдаман! Ҳа, сен ўз иродангни амалга оширасан, менинг Аввам, менинг шоҳим! Мен сенга ишонаман – бу сенинг еринг, бу сенинг ҳалқинг! Мен эса сени қўлларингда фақат асбобман.
Том елкасидаги юкни шоҳга топширгандан кейин, енгиллик билан кўзларини кўтара олди. Шоҳда у учун ажойиб режалар бор эди! “Менинг майин нафасим орқали” – деди шоҳ унга. Бу билан нима демоқчи экан?
Аёл жимгина жойида турарди. Қовуштирилган қўллари уни ички юрак уруши ҳақида айтиб турарди. Шу пайтгача у ўзини ушлаб турганди. Бироқ энди юмшоқлик билан гапирди:
‑ Буюк шоҳни ҳалқимга бўлган хабарини билсам бўладими?
Ғалати – йигит шу пайтгача бу мамлакатда хабарни фақат биттагина одамга айта олди! Ҳозирги пайтгача ҳеч ким буни сўрамаганди. Ҳа, бу ерда уни айта оларди. Бу аёл уни тушунади.
Том ҳам ўрнидан турди. Чап қўли билан столга суяниб, аёл томонга бурилди. Бу учта иборани бақириб айтиш керак бўлган бўлса ҳам, уни қарийб шивирлаб айтди. Улар шунчалик бебаҳо эди:
“Сизлар – мени севикли фарзандларимсизлар!
Юрагимга ёпишиб олинглар!
У сизларни чақираяпти!”
Аёл чайқалгандай бўлди. Қалбидан нидо чиқди. Аёл қўлларини олдинга чўзди, лекин кейин яна пастга тушириб, креслосига ўтирди. Энди йиғлаш навбати унга келганди. У жимгина ўтирар, кўз ёшлари юзидан оқарди. Бир пайтлари бўлгандек, Томни юрагига яна оғриқ келди. Ўша пайти нима бўлганди? Аҳ, дадасини оғриғи. Ғалати.
Ваниҳоят, аёл гап бошлади:
‑ Ҳа, ҳалқимиз муҳтож бўлган бу ўша хабар. Ҳалқимиз анчадан бери Қудратлининг юраги борлигини эсидан чиқариб қўйган!
Сўнгги иккита сўзни у деярли бақириб гапирди, худди бу сўзлар унинг изтиробини бир қисмидек.
‑ Уни хабарини тушуна олишим қандай яхши! Бу менга боғлиқ воқеа, ‑ ўйланиб бошини чайқади ва паст овозда қўшиб қўйди: ‑ шу ўринда сенга ҳам...
Аёл нимани назарда тутди?
Кейинги содир бўлган нарсалар Томни олдинги дунёсини бутунлай ағдар‑тўнтар қилиб юборди. Буни тушуниш ҳақиқатдан жуда қийин эди!
19 боб
Софиянинг тарихи
София бироз иккиландида Муқаддас тоққа қаради. Шу пайти Софиянинг қилган бу ҳаракати Том учун бир умрдек туюлди. Бироқ бундан кейин у ўз ҳикоясини бошлади:
‑ Сен тепада чалажон бўлиб ётганингда, мен Буюк шоҳнинг ёрдамида ва ўзимдаги бор нарсалар билан сени ҳаётга қайтаришга ҳаракат қилдим, ўшанда қўлингдаги узукни кўриб қолдим. Шунда сени кимлигингни билдим! Мени ички овозим буни менга айтарди... Мен ҳам шундай узук тақаман.
У йигитга ўнг қўлини узатди. Томни кўзлари чиқиб кетай деди: узук у тақиб юрган узукнинг ўзгинаси эди, фақат сал кичикроқ! Аёлни узугида урғочи шернинг боши бор эди! Том олдин бу ҳайвонни кўрмаган бўлсада, аёлдаги узук унинг узугининг ўзгинаси эканидан ҳечам шубҳа қилмасди!
Лекин аёлга бу узук қаердан келди? Йигит тушунмасдан бошини қимирлатди ва сўроқ назари билан аёлга қаради. Шу пайтгача аёл катта ҳотиржамлик ва обрў билан гапирарди. Бироқ энди эса, у ўзини йўқотмасликка ҳаракат қилар, гапиришга сўз изларди. Узуқ‑узуқ овоз билан аёл хитоб қилди:
‑ Бу мени... никоҳ узугим эди. У буни мен учун ясаб берганди. Сенинг даданг, бу мамлкатнинг руҳонийси!
Унинг дадаси...? Унинг учун... никоҳ узуги...! Демак у аёл...?! Йигит ўйлаб ўйига ета олмасди. Уни устига “она” деб айтолмасди, чунки уни ич‑ичида оғриқ бор эди, қачонлардир, ҳали жуда ёш бўлганида онаси уни ташлаб кетганди.
Том турган жойида қотиб қолди. Ҳа, унинг қаршисида қора чўқурлик пайдо бўлди ва бу даҳшатли эди.
Аёл секинлик билан уни қўлига тегди. Йигит орқага силжиди.
‑ Сени тушунаман. Ташлаб кетилганликни оғриғи жуда катта. Сен мени ўз ҳаётингдан ўчириб ташлашинг керак эди, акс ҳолда бунга чидай олмас эдинг! Лекин илтимос, энди мени тарихимни эшитгин! – илтимос қилди у ва дарровда ўз ҳикоясини бошлади: ‑ Мен обрўли оиладан чиққанман, ҳали ёш бўлган чоғларимда дадангни кўриб қолганман. Ўша учрашувдан бошлаб даданг мени ёқтириб қолганди ва мен ҳам уни ёқтириб қолишим учун кўп ҳаракат қиларди. Мен ижобий жавоб беришга шошилмасдим, чунки у бир куни ҳалқ орасида катта лавозимни эгаллашини билардим. Мен ўзимни нозик қалбим билан уни хотини сифатида қийинчликка дош бера олмайман деб қўрқардим. Жавоб беришим узоққа чўзилди. Бироқ севги кучлироқ эди – уники ҳам, меники ҳам. Биз эр‑хотин бўлдик.
Бироз вақт ўтиб уни отаси вафот этди. Энди руҳоний бўлиш навбат уники эди. Бошқа ҳеч қандай гап бўлиши мумкин эмасди. Даданг ўз ишини фидокорона бажарарди, ҳалқини тўғри бошқаришни хоҳларди. У ҳар куни Қудратли унга айтиши керак бўлган нарсани эшитишга ҳаракат қиларди ва буни Буюк китобдан изларди. Кейин руҳоний эшитганини ҳалққа етказарди. Бироқ уни атрофида ҳасадгўйлик, кўролмаслик ва фитналар бор эди”.
‑ Шунингдек, бизнинг Қудратли ҳақидаги бир‑бирига зид бўлган қарашларимиз ҳам ўзаро бир‑биримизни тушунишни оғирлаштирарди. Ҳалқ Қудратлини бераҳм, бир томонлама ва шавқатсиз деб ўйлаши мени азобга соларди! Мен ҳам ўз ўрнида Қудратлини, даданг ҳалққа ўргатганидек эшитишга ҳаракат қилардим, фақат мени фикрим бошқачароқ эди. Афсуски, эрим бу тарафлама менга қўшилмагандек туюларди. Мен ўзимдан сўрардим – эҳтимол, у буни билмасди ёки қабул қила олмасди, чунки биздаги доноларимизнинг ҳаёлида фақат руҳоний Қудратлини эшита олади деган фикр қаттиқ ўрнашиб қолганди.
Кейин аёлни овози қувончлироқ, жонлироқ чиқишни бошлади:
‑ Ўша пайт мен ҳомиладор бўлдим. Мен катта хурсандчилик билан сени қорнимда олиб юрардим, кечаю кундуз сен ҳақингда ўйлардим, сен билан гаплашардим, қўшиқлар айтиб берардим. Ўзимни бутунлай сенга бағишлаган эдим!
Аёл буни гапираётган пайти, Томни кўзлари каттароқ очилиб кетди: ҳа, у бу аёлни қорнида пайдо бўлди, ойлаб яшади, у ерда ҳимояда бўлиш нима эканлигини билди. Бу аниқ бўлса ҳам, уни тасаввур қилиш жуда қийин эди. Уларни орасида девор бордек туюларди.
‑ Худованд, бу деворни олиб ташламоқчиман! Менга ёрдам бер! – ичида илтижо қилди у! Шунда танасидан иссиқ сув югургандек бўлди. Кечаги кундаги иссиқ ванна каби, иссиққина ўриндиқ каби, отанинг тиззаларидаги каби. Ундан кейин йигит учун онасининг гапларини эшитиши осонлашди.
Аёл Том бу нарсаларни эшитиши қийинлигини тушунгандек бироз танаффус қилди‑да, яна ҳикоясида давом этди:
‑ Сени туғулишингдан хурсандчилигимиз катта эди. Бутун мамлакат бизлар билан бирга шодланарди. Бироқ ўша пайти мамлакатдаги вазият олдингидан кўра янада қийинлашди. Даданг ўз мажбуриятларига муккасидан кетганди ва мен ҳақимда ёки фарзанди ҳақида деярли қайғурмасди. Бошқа нарсалар унга муҳимроқдек туюларди.
Бир куни шу даражага етгандики, мен ўзимга қандай ёрдам беришни билмай қолдим. Чуқур изтиробда мен унга ҳақиқатни, фарзанди унга қанчалик муҳтожлигини кўрсатмоқчи эдим. Унга хотини, менга эса – у қанчалик кераклиги! Ҳалқимиз учун аёллар қанчалик муҳимлигини ҳам! – таъсирланиб гапирарди аёл. – Шунинг учун мен сени ва дадангни қолдириб шаҳардан қочиб кетдим!
Оҳ, қанчалар оғир бўлгандир! Бу зарба эди! Қолдириб, қочиб кетдим... Ундан, кичкина, бечора боладан! Бунга қандай журъат қилди! Ахир боланинг ҳаёти бутунлай аёлга боғлиқ эди‑ку! Бола учун бу жуда даҳшатли эди. Кечириш жуда қийин!
Лекин аёл давом этди:
‑ Мен шундай жойга кетдимки, мен ва эрим у ерда янги куч ва йўл‑йўриқ олса бўладиган жойга – Муқаддас тоққа кетдим!
“Бу ёмон фикр эмас”, ‑ ўйлади Том.
Бунинг ўз маъноси бор. Лекин бунга қарамасдан – фарзандини якка ўзини қолдириб кетиш!
‑ Мен унга хабар қолдирдим: “Мен сени Муқаддас тоғнинг этагида кутаман!”. Мен бу ҳаракатим унда оталик бурчни ва эрлик ҳиссини уйғотади деб умид қилгандим. Бироқ у келмади! – Кейин паст овозда қўшиб қўйди: ‑ ҳатто ҳозирги кунгача!
Оҳ, бу шунчалар даҳшатли эди! У кунлар, йиллар давомида, ҳатто ҳозирги пайтгача кутарди. Шунинг учун аъза кийимни киярди! Лекин дадаси нима учун келмади? Ахир хотинини қаттиқ севарди‑ку! Бунга қандай журъат қилди! Ҳеч бўлмаганда фарзанди учун келса бўларди‑ку!... Ҳм, бироқ эски нарсани эслашни нима кераги бор, ахир Том уни аллақачон кечирганди‑ку. Буни ҳам кечириши керак эди.
‑ У Қудратлининг олдига, абадийликка кетди! – қисқагина гапини бўлди Том.
‑ Ҳа, мен ҳам буни ҳис қилдим, ‑ изтироб билан бошини чайқади аёл ва бирозга жим қолди.
Кейин аёл давом этди ва ўзини тутиб тура олиши қийинлашди:
‑ Менга ишон, даданг мени бу ҳаракатимни кечира олмади. Лекин шунга қарамай, мен учун энг даҳшатлиси сен ҳақингда, менинг фарзандим ҳақидаги оғриқ эди. Шуни орқасидан аввалига мен касал бўлиб, иситмалаб ётдим. Куну‑тун сени эслаб фарёд чекардим, йиғлардим. Сени ўғирлаб кетишгани ҳақида хабар беришганидан кейин янада баттарроқ бўлдим... Кўз ёшларим тугамагунча... Умуман, ҳозирги пайтгача менинг кўз ёшларим тўгади – ўн саккиз йил давомида!
Оҳ, ҳозирги пайтгача у фақат ўзини дардини кўрганди. Бироқ аёл ҳам азоб чекарди! Аёл ҳам! Она сифатида, унга жудаям қийин бўлган бўлса керак!
Том ҳайратда қолиб, юпатиш мақсадида қўлини аёлнинг елкасига қўйди. Аёл унга қаради:
‑ Мен кечира оласанми, ўғлим?
Йигит ўз онасини оғзидан биринчи марта “ўғлим” деган сўзни эшитганди! Уни кечира олиши турган гап – у бундай вазият юзага келиши сабаб бўлган сабабларни жуда яхши тушуна оларди. Бироқ буни айта олиш учун нафақат ўзининг бутун кучи, ҳўжайинининг кучи ҳам керак бўларди. Ташлаб кетилган болани оғриғи жуда кучли эди.
Шу пайт Том ўз ўзига деди: “Оғриғингни ташқарига чиқишига йўл қўй! Ваниҳоят, унга тик боқ! Ахир у учун ҳам шифо борлигини биласан‑ку”.
Ҳа, у буни ҳўжайинини олдига олиб келиши керак эди! Шармандалик дарахтига! Шундай қилганидан кейин, гапира олди:
‑ Шоҳни ўғли номи билан: Мен... сизни кечираман... она!
Бу қийин бўлди! Бироқ бу ёғи нима бўлади? Йигит ҳаётини асосида қора тешикни ўрнига нурли, ёрқин, мустаҳкам бир нарса пайдо бўлганини ҳис қиларди. Бу ҳис унда ҳар доим бор эди, фақат кечирмаслик қоралиги бу меҳрибонликни қаердадир қалбнинг тубида ушлаб турарди. Бу янги ҳис уни ҳаётига мазмун берди, қувонч, ишонч пайдо бўлди. Бу нақадар ажойиб!
Завқ билан онасига қаради, бироқ кейин яна пастга қараб олди. Шу ондаги тушунган нарсаси уни қаттиқ уятга солди! Бу аёл уни онаси эди, у эса ҳаётида ҳали бирон марта ҳам у ҳақида ўйламаганди!
Том довдираб онасига қаради.
Барибир у бор эди! Уни онаси! Онаси тирик эди ва Том у ҳақида бирон марта ҳам сўрамаганди. У онаси ҳақида бутунлай унутганди, ҳаётидан чиқариб ташлаганди! Қандай қилиб ўзини бундай тутиш мумкин?! Бунинг учун у онасидан кечирим сўраши керак.
Онаси чеккада, ўғлига яқинлаша олмай ўтирарди. Ўғли ўзи ва уни орасидаги масофани енгиб ўтиши кераклигини онаси тушунарди. Ҳақиқатдан, йигитнинг ақли янги ҳолатни ва ҳис‑туйғуларни сиғдира олиши қийин эди! Том турдида, эшикнинг олдига келиб, тоққа қаради. Кейин остонага чиқиб, тоққа узоқ қараб турди.
Кейин қаердандир ташвишли фикр келди хаёлига: аёл шу пайтгача бир маротаба ҳам унинг исмини сўрамади. Ҳм! Бу тушунарли, чунки унга исмни ҳақиқий ота‑онаси беришлари керак эди‑да! У исмини ҳозироқ билмоқчи эди! Йигит қайтиб уйга кирди.
Уни онаси бошини эгган ҳолда креслода кутиб ўтирарди. Аёл кутишни ўрганганди. Чунки у буни узоқ йиллар давомида қилиб келарди
‑ Ҳм, ўзи... – Том эшикдан кирибоқ гап бошлади, ‑ менга ўшанда исм беришган бўлса керак, шундай эмасми?
‑ Албатта, биз сенга исм берганмиз – ажойиб исм! – табассум қилди у. – Бу бизни қувончимизни кўрсатарди. Биз иккаламиз ҳам бу исм ҳақида Қудратлидан тасдиқ олгандик.
Аёл унга ўзининг ёрқин кўзлари билан қаради‑да, катта ҳаяжон ва майинлик билан деди:
‑ Бу исм – Донат! Унинг маъноси “Совға” дегани, чунки сен биз учун Қудратлидан совға эдинг.
Хурсандчиликдан қувониб, яна қўшди: ‑ Бугун сен мен учун яна Совғасан! Қандай бахт! Ўйлашимча нафақат мен учун, балки ҳалқим учун ҳам: сен, Донат, ‑ Қудратлининг совғасисан!
Қароқчилар орасида йигитни Том деб аташарди, чунки бу исм айтилиш учун осон эди. бу исмни нафрат ва масхара билан айтишларини эшитган. Лекин, кейин йигит бу исмни севги билан айтганларини кўп эшитганди, ‑ энг аввало шоҳ ва унинг ўғлидан. Бу билан ҳаммаси яхши бўлиб кетганди.
Энди йигит ўзининг ҳақиқий исмини билиб олди. Бу исм унга ёқди, чунки чиройли эшитилар ва чуқур маънога эга эди. Устига устак шоҳ уни бундай чақиришларини хоҳлаган ёки, эҳтимол, шоҳнинг ўзи бу исмни у учун танлаган бўлсачи? Энди нима қилсин, демак уни иккита исми бор, Том жилмайиб, онасини олдига келди‑да, уни майинлик билан қучоқлади. Улар бу ҳолда узоқ туришди, чуқур доноликдан ва шоҳнинг улар ҳақидаги ғамҳўрлигидан қувонишарди. Шоҳ бу ажойиб учрашувни яратиб берганидан ва ҳар доим уларни асраб келганидан хурсанд эдилар.
Донат яна озгина қанчадир вақт бу ерда бўлиши кераклигини биларди. Бу у учун муҳим эди. Эҳтимол уни кутиб турган устоз Гамалиил ҳақидаги ўйлар, уни шошилишга ундарди. Лекин шунга қарамай, уни бу ерга юборган шоҳ унга қачон йўлга тушиши кераклиги ҳақида хабар бериши керак. Устига у ўзини бу ерда албатта шоҳнинг қасрини ҳисобга олмаганда, уйидагидек ҳис қиларди.
Улар бир‑бирига жуда кўп нарсаларни айтиб беришлари керак эди! Том учун энг қувончли янгилик, жаноб Никодим онасининг укаси эканлиги эди. Жаноб Никодим узоқ йиллар давомида ўз опасини излаб топгандан кейин, у учун бу шинамгина уйни қуриб берганди ва яшаш учун керакли бўлган ҳамма шароитни яратиб берганди. Бу ерда, Муқаддас тоғнинг этагида, аёл хавфсизликда эди ва ҳеч ким унга озор етказа олмасди.
Бу иш яна шу тарафлама тўғри эдики, унинг эри ўлгандан кейин, давлатни тепасига қонун устози Каиафа келганди, аёл эса уни ишонмасди. Опасини хавфсизлиги учун у, бу уйга олиб келадиган йўлда, сув кесиб ўтган жойда қўриқхона ҳам қуриб берди. Шунинг учун у ерда доимо қўриқчи туради ва Муқаддас тоққа олиб борадиган йўлга бирор ким тушдими, йўқми, бу ҳақида доимо аёлга ва жаноб Никодимга хабар бериб туради. Айнан ўша қўриқчи орқали онаси кимдир тоққа чиқишга жазм қилганлиги ҳақида билиб олганди.
Том буни эшитиб жуда хурсанд бўлгди. Қандай ажойиб! Унинг онаси – Никодимлар авлодидан! Шунинг учун ўшанда, Никодимлар оиласини ибодатхонасида унга шундай фикр келган экан! Улар Томни авлоди эди, Қудратли билан гаплашган, эҳтимол, ҳатто У учун қўшиқлар ҳам куйлашган авлод эди. Шу тарзда ўзини тоғаси ўзи билмаган ҳолда, уни қутқарди! Шоҳни ўйлари ва режалари буюк!
София ва Донат қўл ушлашиб, бу учун шоҳга миннатдорчилик билдиришди.
20 боб
Қудратлининг юзини бошқа тарафи
‑ Шоҳ ўзининг “мени майин нафасим” деганида нимани назарда тутди? Сиз нима деб ўйлайсиз, она? – кейинги кун жилмайиб сўради Том.
Том унга шундай мурожаат қилишни хоҳларди. Доноликни англатувчи бу аёлнинг “София” исми унга жуда мос эди! Аёл йигитдан бу саволни кутгандай хурсандчилик билан унга қаради. У ўзи кўп ўқийдиган Буюк китобни қўлига олди.
‑ Сенга шундай хабарлар аёнки, уларга кўра эски замонларда одамлар Қудратлини баджаҳл ва кучли, баъзида эса қўрқинчли деб тасаввур қилишган. Шу сабабдан улар уни Қудратли деб аташганди. Бироқ Буюк китобда шундай бир воқеа ёзилганки, унга кўра кузатганлар уни ”зилзилада, бўронда, чақмоқ гумбурлашида эмас, лекин майин шабадада” кўришлари керак эди. Муқаддас Ёзувнинг айнан шу жойи жавоб бўла олмайдими?
Бир пайтлари Том бу воқеани ўқиганди. Бу воқеа жуда қадимги бир пайғамбар билан содир бўлган, у тоғларнинг бирида мана шундай ноодатий равишда Қудратли билан учрашган. Лекин бу нарса бугунги кунга ва мамлакатнинг озодлигига нима даҳли бор?
Шу орада София китобнинг бошқа бир жойидан, шоҳ ўзи ва ҳалқи ҳақида, болани тўйдириш учун уни бағрига босган онадек гапирганини ўқиб берди.
Ҳм. Шу пайтгача Том бу жойига эътибор бермаганди – балки, ўзи билмаган ҳолда. Онасини билмай, унинг ҳаётий тажрибаси билан – ҳаммаси тушунарли. София унга Буюк китобдан бошқа, шунга ўхшаш жойларини кўрсатди. Улар эътиборга лойиқ жойлар эди, лекин уларни Томнинг саволига қандай боғлиқлиги бор?! Сабрсизлик билан Софияга қаради.
София тушунгандек жилмайди. Кейин у Қудратлидан, ўзини сирини очиб бериши учун Донатга донолик сўради.
“Наҳотки ҳозир бу шунчалик муҳим бўлса?” – сўради ўзидан Том.
Ахир у отасини, Қудратлини сирларидан баъзи бирларини биларди, уни ҳатто “Авва” деб чақира олади!
Бироқ, Қудратли Софияни илтимосини эшитган кўринади, чунки Том София унга Буюк китобдан эслатган сўзларни ўзаро боғлиқлигини тушунди. София Буюк китобдан ўқиган жойларни ҳаммаси мазмунан бир хил хабарни англатишарди, айнан: Қудратлида нафақат оталик, балки оналик қалби ҳам бор эди.
Ҳм... Том бундан жуда ҳайрон қолганди! О...! Бу шоҳнинг китобида ёзилганди, Том бу китобни кўп маротаба бошидан охиригача ўқиб чиққанди, лекин ёзилган нарсаларни ўзаро боғлиқлигини энди билди!
‑ Ҳақиқатдан, Қудратлини яқин бўлиши онанинг ҳимояси билан тенглаштирилади, Қудратлини буюкроқ исми “Меҳрибон” эди, чунки ўшанда уни кенг ва ҳамдард юрагини билишарди! – рози бўлишга мажбур бўлди Том.
Энди София бу тасаввурни тасвирлашда давом этди:
‑ Онанинг юзи – бу одам кўзлари билан қабул қиладиган биринчи нарса. Унинг овози – бу онгга қабул қилинадиган биринчи овоз. Юрагининг уриши – унга ҳамроҳ бўладиган ва асрайдиган биринчи товуш. Одам онада тинчлик ва озиқ топади. Онани юмшоқлиги ва содиқлиги бола учун ҳаётий муҳимликка эга. Қудратли ўз ҳалқи учун мана шундай она бўлмоқчи.
Донат онасидан бу гапларни эшитганда, унда юксак ҳис пайдо бўлди. Оналар мана шундай муҳимликка эга ва Қудратли ҳам ҳалқига ўзини шу тарзда кўрсатмоқчи! Донат буни ҳали амалда тасаввур қила олмасди, лекин бу гаплар уни хабарига аниқ тўғри келгани учун катта умид бағишларди.
Бироқ Кенгашда қонун ҳақида кескин ва қатъиятли гапириларди. Қудратли ўз ҳалқи учун нафақат ҳакам, балки ҳам оталик, ҳам оналик қалбига эгалиги ҳаёлига келмаган бўлса, ҳалқнинг устозлари кўр бўлишлари керак. Ўшанда Донат шундай савол берди:
‑ Нима учун бу мамлакатда Қудратлининг меҳрибон юзи ва унинг буюк исми узоқ вақтлардан бери унутилган, ҳаёлдан чиқариб ташланган ва ҳатто рад этилган?
София бу саволга жавоб бермасдан, шунчаки гапирди:
‑ Бироқ бизнинг ҳалқимиз учун айнан шу нарса керак! Фақат шу йўл билан ҳалқимиз шифо топиши мумкин – куч ва қўшин ёрдами билан эмас!
Донат калласи қотиб, бироз жимжитликда ўйлади: “Менга яна шу нарса очилдики, Худо жисмоний кучни ишлатишдан воз кечгани, уни ўз ҳалқи учун ҳам ота, ҳам она бўлишни хоҳлаган шоҳнинг оналик ҳиссига боғлиқ!”.
Ҳақиқатдан, нега буни авваллари билишга ақли етмади, ахир Авва у учун ҳам она, ҳам отаку! Уни бағрида йигит буни ҳаммасини бошидан кечирарди – отани қабул қилиши ва далдаси, онанинг ҳимояси, кўнгил ҳотиржамлиги ва ғамҳўрлиги! Модомики, Донат буларни ҳаммасиини ўзининг ота‑онасидан кўрмаган экан, у шоҳнинг қасрига келганда, бу нарсалар унга ортиғи билан хадя этилганди.
‑ Авва, бунинг учун мен сендан умрбод миннатдорман! – деди Донат ўз юрагида оҳисталик билан.
Шу пайт уни қалбида шоҳнинг ўғли билан тоғда ўтказган дамлар ўтди. Ўшанда гап уни эркак сифатида шаклланиши ҳақида кетаётганди. Ўшанда шоҳнинг ўғли “у ҳам” эркак деб айтмаганмиди?! Бироқ бу унда аёллик ҳиссини тўлдириб турувчи томони эди. Том эса ҳозиргача у томонини сезмасди, ҳатто жирканарди ҳам! Ҳм, демак у ўзи ҳақида ҳам қандайдир нотўғри тасаввурга эга эди. Аниқки, бу масалада у кўп янгиликни очиши керак бўлади!
Йигитни ҳайрат ва ҳайрихоҳлик қамраб олди. Шунингдек, унинг ҳаёлига балки ўзидан бўлмаган бир фикр келди: эҳтимол, у Муқаддас тоғда ҳақиқатдан ҳам Қудратлининг юзини кўргандир! Уни оналик юзини. Унинг Том билан сўзсиз бўлган суҳбатини. Ўшанда унинг қадимги пайғамбар билан бўлган учрашувидек “майин шабадаси”ни сезди. Балки шу сабабдан Томга аёлни учраштиргандир, яъни аёлни кўзларида, сўзларида ва характерида уни кўра олиши учун. Балки шу сабабдан, дадаси тоққа келганида, шоҳнинг сукунат сақлашини ўзига тушунтириб беролмагандир?
Донат ўрнидан турди‑да, аёл ўтирган креслони ёнига келди, тиз чўкиб, бошини унинг оёқларига қўйди. Шунда аёл эгилиб, уни қучоқлади. Бу ажойиб дамлар эди. У ўзини қачонлардир Қудратлининг қучоғида бўлганидек ҳис қиларди.
Кейинги кунларда у “майин нафас” сўзи остида нима назарда тутилаётганини билиб олди. Хабарчилар келиб, ажойиб воқеалар ҳақида хабар беришди. Бир қишлоқда бир қари кампир ўлар даражада касал бўлиб қолибди. Бу бир қандайдир тушунарсиз иситма бўлиб, уни қўшнилари ҳам касал бўлиб қолганди. Бу аёл Лорани онаси эди ва нотаниш бир йигит Мирош Лора билан биргаликда аёлни йўқлаб келганди. Уларнинг иккаласи унга қўл қўйиб, Қудратли унга шифо бериши учун илтижо қилишди. Шундан кейин касал аёл бир зумда шифо топди.
Бу янгилик қишлоқ аҳли, бечора одамлар орасида тез тарқалиб кетди. Ёшлар ўша пайтдан бошлаб, ҳар кеча одамларга шоҳ ҳақида, унинг ўғли ва шоҳлиги ҳақида гапириб беришарди. Одамлар Қудратли нафақат илгарилари, балки бугунги кунда ҳам буюк ишларни бажаришга қодирлигини билиб олишди. У ўзи ҳақида шунчаки билишларини эмас, уни ҳақиқатдан ҳаётларида ҳис қилишларини хоҳлайди.
Лора ва Мирошнинг бундай гувоҳлиги кутилмаган натижани келтирди. Эшитганларнинг кўпчилиги Қудратлининг меҳрибонлигига, уларни ўйламай қилган ҳаракатларига нисбатан сабрли эканлигига ишонч ҳосил қилишди ва Қудратлини аввалгидан ҳам кўпроқ севиб қолишди. Одамлар руҳий шифо топишди, уларни юзларида қувонч пайдо бўлди. Янги кечинмалар бошқа қишлоқларга ҳам тарқалди, ҳамма ҳайратда эди. Одамларни янги умид ва янги севги қамраб олганди, чунки бир‑бирини сотиш ҳақидаги қўрқувлар йўқолди. Узоқ йиллардан кейин кўчаларда яна болалар кулгусини эшитса бўларди! Энди ҳар кеча, яширинча ертўлаларда кўпчилик одамлар учрашишар, кўтаринки руҳ ва ботирлик билан янги қўшиқлар ила Қудратлини мадҳ этишарди. Шу орада Лора ва Мирош Никодимлар қалъасидан яна икки дўстини ва биродар Кондрадни чақириб келишди, чунки одамлар оқими жуда катта эди. Улар ҳам Никодим хоним, хизматкорлари ва бир неча аскарлар билан бошқа қишлоқларга кетишди. Буларнинг ҳаммаси Қудратлининг бу мамлакатдаги ишлари яхши кетаётганидан далолат берарди.
Донат буларни эшитиб жуда хурсанд бўлди. У шоҳнинг бу одамларга нисбатан бўлган ҳамдардлигидан жуда таъсирди, бироқ шу билан бирга унда қандайдир қониқарсизлик ҳисси бор эди. Афтидан, София унда ҳафагарчилик ва яширин ҳасадни сезди. Бу қувончли янгиликларни етказган хабарчилар орқага қайтишаётганда София у билан суҳбат бошлади.
Шунда у ҳис‑туйғуларини сўзга айлантирди:
‑ Яна ҳаммаси менсиз содир бўлди!
Бундай воқеалар у билан кўп маротаба рўй берган! Қароқчилар учун ҳовли қурганда, шоҳнинг шоҳлигига янгилар келиб, ўзлашаётганларида – ҳозир яна шу нарса содир бўлди!
София унга севги билан қаради, кейин кўзларини юмди ва бир неча сонияга жим бўлди. Кейин кўп маъноли савол берди:
‑ Шундай бўлиши мумкинми, гўё сен шоҳнинг назарида катта аҳамиятга эга эмассан?
Йўқ? Ёки барибир ҳа? Бунинг ўз ўрни бўлиши мумкин эди, ваниҳоят ҳайратда иқрор бўлди у.
‑ Эҳтимол, бу ўзингдан қониқмаслик ҳисси, ҳали кичкина бўлганингда ота‑она томонидан қолдириб кетилганингдан бўлиши мумкин. Ўшанда, сенда ўзинг ҳақингда муҳим эмас ёки ҳеч қандай қадринг йўқ деган фикр келган бўлса керак. Эҳтимол, бу ерда, Донат, сен мени ва дадангни биз қўлдан чиқариб юборган нарсаларимиз учун яна бир марта кечиришинг керак бўлади. Балки, бу нарсаларни содир бўлишига йўл қўйиб берган, лекин қандай тузатишни билган шоҳингни ҳам! – таклиф қилди София.
Том ва София шоҳнинг ўғлидан ўшанда синган нарсаларни қайтадан тиклашини сўраганидан сўнг, ўғил табассум қилди.
‑ Раҳмат сизга, онажон! Энди мендаги вайрон бўлган нарса янгидан бут‑бутун бўлди. Ҳаммаси ажойиб тарзда ечилганини ва ўз ўрнига тушганини эндигина билдим! – ҳайратланди у. – Шоҳнинг режалари қандай ажойиб! Бунинг устига у ўз режасини амалга ошириш учун ҳар хил одамларни ишлатишни билади! Воҳ, бу зўрку! Ҳозир менга бир нарса аён: мен ҳақиқатдан у учун муҳимман – унинг ҳар битта фарзандидек. Мен унинг буюк режаларини кичкина бир қисми бўлишим мумкин ва қачон хоҳласа уни ўзи мени ишлатиши мумкин! Энди мен ўз‑ўзимни аҳамиятли қилишимнинг ҳожати йўқ! Мен керакли эканлигимни бошқа исботлашнинг кераги йўқ. Ўз вақтимни кутиб, дам олишим ва мени севишларига йўл қўйиб беришим мумкин.
‑ Ваниҳоят! – тасдиқлади онаси. – Биласанми Донат, сенга ҳозиргина туҳфа этилган нарса, сени бу ерда келажакдаги топшириғингга асос бўлиши мумкин. Мен ҳам бунда иштирок эта олишим жуда ажойиб! Юр мен билан кўчага ўғлим! – қувониб деди онаси. – Ўйлашимча, биз бироз Муқаддас тоққа кўтарилишимиз керак.
Аёл илдам қадамлар билан олдинга шошилди. Онаси уни хушсиз ётганида топган жойида улар бироз дам олишди. Бироздан сўнг София ўзини орқага қайтиш вақти келди деб қарор қилди. Лекин Том, агар хоҳиши бўлса кўтарилишда яна давом этиши мумкин эди.
Ҳа, уни бундай хоҳиши бор эди, ҳатто катта хоҳиш. Унга жуда кўп нарса очилди! Ҳамма нарса ўзини севувчи юрагида режалаштириб қўйганга келиб тақаларди.
Минг хил қувончли ҳаёллар уни гўёки тепага олиб чиқарди. Тепага чиққандан кейин, у яна шоҳ ўғлининг “шармандалик дарахтини” эслатувчи тошли қурилмани олдида ўтирди. Бу сафар қуёш чарақлаб турарди. Ҳақиқатдан, бугун у ўзини эркаланишига йўл қўйиб берди, чунки ҳар томонлама севги билан ўралганди! Шоҳ ва унинг ўғлини яқиндан билиш қандай ажойиб, шу ўринда ўзини, Донатнинг кимлигини билиш! Модомики йигит бу ота‑онанинг ўғли экан ва у шоҳнинг ўғли каби бўлиши керак бўлган бўлса, унда у шунчаки жасурроқ эмас, олийжаноброқ бўлиши керак...
Донат ҳатто ўзининг қадрини ва аҳамиятлилигини сезишга ёрдам берган отасига нисбатан миннатдочилик ҳис қилди. Бу ҳақиқий совға эди!
21 боб
Жангнинг ғалати режалари
Пастда, ҳовлида бешта от турганди! Онаси меҳмон кутиб олаяптими? Умид қилиш керакки, буни ҳеч қандай хавфсирайдиган жойи йўқ! Онасига чавандозлар яқинлашиб келаётгани ҳақида хабар беришмаганди – ёки улар бошқа йўлни билишармиди?
Катта‑катта сакрашлар билан Том пастга шошилди. Шу пайт уйдан икки киши чиқди: София ва қандайдир эркак. Бу жаноб Никодим бўлиши мумкинми? Ҳақиқатдан, бу ўша эди!
Улар қарши олиш учун бир‑бирлари томонга югуришди ва чин дилдан қучоқлашишди.
‑ Ахир сен Донатсан‑ку, ‑ менинг жияним! – деди кўзларида ёш билан Никодим. – Сени тириклигинг, бу ердалигинг қандай ажойиб! Бунга ақл бовар қилмайди!
‑ Менинг қутқарувчим, айнан сен, қариндошим, ўзимни тоғам бўлганинг қандай ажойиб! Шоҳимизнинг режалари нақадар буюк! – қувонарди Донат.
Аёл кишини овози гапни тўлдирди:
‑ Ҳамда сени, менинг азиз укам бу ерга кела олишинг вазиятларни бахтли туташуви қанчалар ажойиб!
Уйда, Том тоғасининг тўрт ошнаси билан базм қилиб ўтираркан, янада кўпроқ нарсаларни билиб олди. Никодим гапириб берарди:
‑ Бир неча кун олдин, ҳали шаҳарда бўлганимда, Софиядан, сени онангдан хат олдим, унда у қисқагина қилиб сени бу ерга келганинг ҳақида ёзганди. Шунингдек, Лора ва Мирошни баъзи қишлоқлардаги кутилмаган омад билан боғлиқ қувончли воқеалар ҳақида эшитдим. Бунинг устига қўлимга устоз Гамалиилнинг хабари тушиб қолди, бу хабар Кенгашнинг ҳамма аъзоларига юборилган. Бу хабарда Қудратлининг ўз ҳалқига буюк севги ва меҳр билан муносабат қилиши ҳақида Буюк китобдан кўплаб лавҳалар танлаб олинганди. Бу хабар бошқа одамлар орасида ҳам тарқалган ва бу уларни жуда руҳлантирди. Хабарни мазмуни шунчалар ишончли эдики, ҳар тарафга ёйилиб кетди, уни кўриш ва эшитиш учун қалъага ҳар куни одамлар келишарди. Уларни айтишлари бўйича, кекса устоз бундан шунчалик таъсирланган эдики, ҳар сафар Қудратлининг меҳрибонлиги ҳақида гапирганда кўзларига ёш келарди.
Мен ўзимнинг хурсандлигимни ва қувончли воқеаларни яшира олмайман. Жасурлик улашиш учун бу ҳақида ўзимнинг баъзи содиқ дўстларимга айтиб бердим, чунки бизнинг шароитимизда ҳали бери яхши томонга ўзгариш бўлмайдигандай туюларди. Лекин улар мен сўрагандай сир тута олишмади ва ҳайрат билан эшитганлари ҳақида бошқаларга етказишди, янгилик яшин тезлигида устоз Гамалиилнинг буйруғи бўйича менинг уйимни махсус равишда қўриқлаётган аскарларгача етиб борди.
Улар Донат – руҳонийнинг ўғли эканлигини, шерни тасвири тушган узукнинг соҳиби – тирик ва Муқаддас тоғда эканлигини билиб, ‑ тавбасига таяниб уйимга келишди ва мени ҳамфикрларим бўлишди. Шунинг учун мен кечаси шаҳардан чиқдим ва бошқача иш тутиб, бу ерга кела олдим. Афсуски, мен хотиним ва болаларимни хавфсизлиги учун ўз ерларимни ҳам айланиб ўтишимга тўғри келди, чунки улар билан кўришиш менга таъқиқланган. Бироқ уларга хат юбордим, умид қиламанки, уларга хатим етиб борган.
‑ Энди келгуси қиладиган ишларимизни гаплашиб олишимиз керак, ‑ деди Фолькмар, тўрт ошнадан бири, улар Никодимни энг яқин дўстлари бўлиб, Никодим каби ҳарбийлар эди.
Шу пайтгача улар гоҳида Донатга, гоҳида уни онасига ҳайратли назар билан қарашиб, жимгина эшитишарди. Фолькмар бир йўталиб, гапини давом этди:
‑ Бу ерга келаётганимизда, қандай йўл тутсак яхши бўлиши ҳақида ўйлаб келдик. Жангларни режалаштириш бўйича бой тажрибамизга асосланган ҳолда, қуйидагиларни таклиф қилмоқчи эдик...
Шу пайти уй бекаси жилмайиб, уни гапини бўлди:
‑ Мени авф этгайсиз, жаноб Фолькмар! Ғамҳўрлигингиз учун сиздан миннатдормиз, бироқ Донатни юборган Буюк шоҳ бу вазиятда қандай ҳаракат қилиш кераклиги ҳақида айтди.
Аёл ўғлига далда нигоҳлари билан қаради. Ўғил давом этди:
‑ Мен Муқаддас тоғда бўлганимда Қудратли менга бу борада қуйидаги мазмунга эга катта бўлмаган хабарни билдирди:
“Қўшин ва куч билан эмас,
лекин менинг майин нафасим орқали!”
“Унинг нафаси?” Жаноб Никодимнинг тўрт ҳарбий ошнаси гангираб бир‑бирларига қарашди. Улар бу хилдаги тактика ҳақида ҳаётида биринчи марта эшитишаётганди. Бироқ Никодимнинг ўзи бу сўзларни мазмунини тушунган кўринади, ижобий маънода бошини чайқади:
‑ Уйимда узоқ вақт қамалиб ўтирганимда, вақтимни Буюк китобдан Қудратли ҳақида кўпроқ билишга кетказдим. Ундан мен ҳайратда қолдирадиган дараждаги батафсилликларни очдим, шу ўринда жанг олиб бориш ҳақида ҳам. Ҳақиқатдан, мен у ердан қадимги замонларда ғалаба қандай шаклда эришилгани ҳақида билиб олдим. Ҳайратда қолдирадиган даражадаги ғалабалар – ҳатто энг заифлар орқали, баъзида мутлақо жангсиз, бир куни ҳатто фақатгина ғалабакор қўшиқлар орқали.
Мен учун, ҳарбий бўлинманинг командири сифатида аввалига бу нафақат тушунарсиз, балки иложсиз кўринди! Лекин қалбимда буларни ҳаммаси эртак эмаслигини билардим, демакки биз одатий жанг стратегиясини ўзгартиришимиз керак. Кечиринглар дўстларим, бу ерга келишда сизларга бу ҳақида хабар бермадим. Мен аввалига бу фикрлар чарганимдан ёки ёшим бир жойга бораётганидан келмаётганлигига амин бўлишим керак эди. Бироқ сенга Донат, Муқаддас тоғда келган сўз ўша йўнилишни кўрсатаяпти!
‑ Тўғриси, бу бизнинг қўлимиздан қуролни олиб қўйяпти, ‑ бироз афсусланиб гапирди Фолькмар.
Қолган жангчиларни юзларида ишончсизлик бор эди.
‑ Ахир, бу ерда ўтириб қандайдир шабадани кутиб ўтира олмаймиз! – минғиллади қари Данкварт.
Бироқ шу пайти жаноб Никодимнинг ҳаёлига уни анчадан бери безовти қилиб келаётган бир фикр келди. Ваниҳоят, Жаноб Никодим бу саволга жавоб олиш умидида уни ҳозироқ бериши мумкин эди:
‑ Донат, шундай бўлиши мумкинми, сен олиб келишинг керак бўлган хабарни мазмуни орқали қандай қилиб Қудратлини ўзини ёрдами билан ғалабага эришиш мумкинлиги ҳақида кўпроқ била оламизми? Бу хабарни бизга айтишингга ижозат этилганми?
‑ Ҳўжайин, сен нима деб ўйлайсан? – юрагида сўради Том.
Жавобига Том юрагида тинчлик ва ҳатто катта хурсандчилик топди. Шундай қилиб, у шоҳни хабарини учинчи марта айтди:
“Сизлар – мени севикли фарзандларимсизлар!
Юрагимга ёпишиб олинглар!
У сизларни ўзига чақираяпти!”
‑ Қудратли буни сен орқали бизга айтаяптими?! – ҳайратланиб шивирлади Фолькмар.
Қолганлар узоқ вақт жим туришди. Уларни қалбларида қаршиликлар бўлаётганди. Шоҳларни буюги ҳақиқатдан шундай дейиши мумкинми? Бу қаттиққўл жангчилар бундай нарсаларни қалбига кирита олармиди?
Ҳаёлларида кўп нарса бунга қаршилик қиларди. Улар, энг аввало эркаклар‑ку! Ахир у ерда ҳам, бу ерда ҳам юрак ҳақида одатда аёллар гапириб юришади, лекин бу эркакларга хос эмас. Охир оқибат, улар ҳарбий командирлар эди. Шундай лавозимни эгаллаб турган бир пайтда, юрагини бундай нарсага ўрганиши мумкин эмасди. Бу уларга топширилган нарсани умуман тескариси эди! Бундан олдин қилган ишлари билан бошқаларни кўзига қандай кўринади? Улар умуман – бутун ҳаёти давомида ҳеч қачон бундай нарсаларни эшитишмаганди! Шунингдек, мамлакатидаги катта олимлардан ҳам эшитишмаганди.
Бироқ афтидан, шоҳнинг хабари кўп йиллар давомида уларнинг юрагини ўраб олган темир қопламлардан кучлироқ чиққан кўринади. Улар олдинги нарсаларни эслашни бошлаганда, юракларига қандайдир юмшоқлик ва иссиқлик келди. Ахир Қудратли олдин айнан шундай бўлган, фақат буни ҳамма эсдан чиқаришга улгуришганди. Биринма кетин, ич‑ичида бўладиган нарса бўлишига, юраклари жавоб беришига ижозат беришарди – аввалига секин, кейин кучлироқ ва кучлироқ Ваниҳоят, улар шундай тушунчага келишдики, ушбу ҳалқнинг ҳатоларига қарши курашнинг энг яхши йўли–бу шоҳнинг ўзидан чиққан сўз ва одамларнинг бу сўзлар амалга ошишига ишончидан бошқа ҳеч нарса эмас экан.
Биринчи бўлиб Никодимнинг қалбида қувонч пайдо бўлди, чунки Қудратли узоқ, қаттиққўл, жазокор эмаслиги ҳақидаги ҳис‑туйғулари шу ерда ўз тасдиғини топди. Қудратли уларни ҳатто “севимли фарзандларим” деб атади! У олдин ҳеч қачон бундай нарсани эшитмаганди ва бу одам Қудратлининг юрагига ёпишиб олишга таклиф этилганди. Юраги уни чақирарди! Шунда у бу таклифга, ўғил бўлиш таклифига дарҳол жавоб бериши керак эди. Бу чақириқни бир дақиқага ҳам кеч қолдирмаслик керак!
‑ Олдин, қачонлардир мен сенга бу саволни бергандим! – бошлади Никодим. – бугун эса нима қилишни билмоқчиман... Агар Қудратли бизга унинг юрагига ёпишиб олишга рухсат берса, ҳатто сўраётган бўлса, у ҳолда мен буни жону‑дилим билан қиламан, ‑ Донатга мурожаат қилди у.
‑ Энг яхшиси унга буни овоз чиқариб айтинг, ‑ жавоб берди Донат, ‑ у ўз таклифига сизнинг жавобингизни анчадан бери кутаяпти!
Бу кеча беш эркакнинг ҳаммаси юрагини шоҳга топширишди. Уларни биринма кетин, ўзининг оддий сўзлари билан уни хабарига ишонишини ва бугунги кундан бошлаб унинг фарзандлари бўлиб яшашни хоҳлашларини айтишлари жуда таъсирли эди. Шунингдек, София ҳам ўзининг – ўтимишини, ҳозирги вақтини ва келажагини – яна бир марта Қудратлининг қўлларига топширди.
Донат, ўшанда қалъанинг ибодатхонасида бўлгандай, уларни ҳар бирига қўлини қўйиб ибодат қилди ва ҳаётини Қудратлининг ҳукмронлигига топширди. Кейин эркаклардан иккитаси йиғлаб юборди. Улар буни узоқ ўн йилликлардан бери қилишмаганди. Кўз ёш орқали уларни қийнаётган кўп нарса ювилиб кетди. Улар юракларига тегиб, юмшатаётган иссиқ оқимдан жуда ҳайрон қолишганди. София ҳар қачонгидан ҳам қувноқроқ эди ва укаси Никодим билан болаларча гаплашарди.
Охири, жуда кеч бўлиб қолганида, аёл улар дам олишлари кераклигини эслатди ва тарқалишдан олдин улар яна бир марта Қудратлига миннатдорчилик билдиришни исташди. Донат буни Буюк китобда ёзилганидек, шоҳ ўғлининг сўзлари билан қилишлари мумкинлигини таклиф қилди.
Йигит бошлади:
“Бизнинг азиз Отамиз!
Сенинг исминг ҳаммадан юксак!
Сенинг ҳукмронлигинг келсин,
Сенинг ироданг бажо бўлсин...”
Бу матнни фақат София ва Никодим билашарди, бошқалар эса уни ҳеч қачон эшитишмаганди. Донат учун бу жуда даҳшатли эди. Бу мамлкатда одамлардан уларни ҳақиқий отаси ким эканлигини яширишарди! Шунинг учун, ҳозир бу ерда унинг номини эълон қилиш жуда муҳим эди.
Донат уйқуга кетаётиб, яна бир марта шивирлади:
‑ Авва, менинг ҳалқимга сен қандай бўлсанг, шундайлигингни билишига ижозат бер! Улар сени ҳақиқий юзингни кўришсин! Уларга юрагингни кўрсат!
Шу заҳоти, ишончга тўлган ҳолда яна қўшиб қўйди: ‑ Илтимос, тезроқ! Бироқ фақат сеннинг ироданг бўлсин!
22 боб
Қонун устози Каиафа
Меҳмонлар бу ерда яна бир неча кун қолишга рози бўлишди. Яна кўп нарсани билиб олиш, шоҳдан сўраш ва ўйлаб кўриш керак эди. Қолган кунлар мазмунга бой ўтди! Том катта қувонч билан София уйидаги меҳмонларга шоҳдан билганларини, шоҳ унга ўргатган нарсаларни ва бошидан кечирганларини айтиб берди. Эркаклар мароқ билан тинглашар, саволлар беришар ва энг аввало, Қудратлининг ўғиллари сифатида уларга қонун бўйича тегишли нарсаларни жасурлик билан ҳаётига тадбиқ қилишарди. Шу йўл билан ўтмишдаги баъзи яралар шифо топган, айрим камчиликлар тўлдирилган, айрим кечиримлар айтилганди – бу ҳар куни шоҳ ва унинг ўғли учун миннатдочилик сўзлари ва қўшиқларга айланиб кетарди.
Бунинг натижасида, улар Қудратли одамларга қай тарзда гапиришини кўпроқ англай оладиган бўлишди. Бундай сўзлар, ваҳий кўриш ва таассуротлар орқали улар янада кўпроқ ўсар ва қудратли ота уларнинг мамлакатида қилаётган ва қиладиган ишлари учун мақтовлар айтишга далда олишарди. Шу ўринда, Кенгаш аъзоларига, шахсан қонун устози Каиафага – шоҳ ўз режаларини амалга ошириши учун уларга таъсир қилишни, фикрларини ўзгартиришини сўрашни ҳам эсларидан чиқаришмасди.
‑ Туннинг ўртасида нима қилаяпсиз, она? – бир кун кечаси ҳайрон бўлиб сўради Донат ўз хонасидан пастда чироқ ёқилганини кўриб.
‑ Сизлар эртага йўлга тушсангизлар керак, шунинг учун мен сизларга бироз захира тайёрлаб бермоқчиман! – майинлик билан жавоб берди София.
Том ҳўжайини хоҳлаган вақт йўлга тушишга тайёр бўлса ҳам, қачондир бу ердан кетишини билиб, юрагининг тубидан афсусланарди. Унинг учун онаси борлиги ҳалигача қандайдир бир мўъжиза эди. Унинг устига шундай она! Том онасини майин овози, олийҳиммат гаплари, вазмин характеридан лол қоларди. Уйини чирой билан бошқариши ва бошқа уйларда турадиган хизматкорларига бўлган муносабати. Энг аввало, Донат, унинг донолиги ва шоҳни ўзгача тарзда қабул қилиши, уни тинглаши ва у билан гаплашишига қойил қоларди.
Донат завқ олган нарса, унинг ҳар кунги, иссиқ шифобахш сувда самарали ўтказган соатлари эмас, лекин кечалари олов ёнида ўтирганда, София шоҳнинг ўғли учун ўзини бахмал овози билан қўшиқлар – алла қўшиқлари, ҳалқ қўшиқлари ва севги қўшиқларини айтганлари эди. Шу ўринда йигит ҳам ҳўжайини учун баъзи қўшиқларни айтганида, София завқ билан дерди:
‑ Донат, сенга ҳақиқатдан ҳам менинг мусиқага бўлган қобилиятим ўтибди!
Шу тарзда она ва бола бир‑бирига янада кўпроқ яқинлашди! Наҳотки энди ҳаммаси тугаши керак?
‑ Мен сизни қаттиқ соғинаман! – қайғу ва очиқлик билан гапирди йигит.
‑ Бу мен учун ҳам осон эмас, Донат! Бир вақтлар сени Қудратлининг қўлларига бергандим. Шунга ўхшаб, у менга ҳозир ҳам буни қилиш учун куч бераяпти.
Шундай жасур сўзларга қарамасдан, Софияни кўзлари ёшга тўлди.
Донат муҳаббат билан онасини бағрига босди.
‑ Биз боғлиқ бўлганча қоламиз, она! Нафақат бир‑биримизга бўлган муҳаббат орқали, шунингдек, Севувчи бўлган Қудратлининг севгиси орқали ҳам. Ахир биз иккаламиз ҳам Унда бир тан бўлдик‑ку! – онасини тинчлантиришга ҳаракат қилди у.
‑ Ҳа Донат, сенда бизнинг ҳалқимиз учун шоҳдан топшириқ бор! Ҳозир бу жуда муҳим, ‑ деди онаси қатъий овоз билан ва ўзини унинг қучоғидан олди. Ўғли эса эртага ҳақиқатдан кетиши керакми, йўқми шоҳдан сўраш учун ўз хонасига шошилди.
Улар тоғнинг этагида яшовчилар билан хайрлашаётганда, олдидан совуқ шамол эсди. Бироқ олдинда бўладиган қувонч олти эркакни отда тез юришга чорларди.
Никодим бутун кун давомида оиласи билан бўладиган учрашувни ўйлаб хурсанд бўларди. Аллақачон сариқ қояларда жойлашган таниқли ерини танишганида, уларнинг олдини икки чавандоз тўсда. Улар душманларнинг аскарлари бўлса керак! Уларни кузатиб келишаётганмиди? Эҳтимол, ҳозир иккала тарафда пистирмадан отряднинг қолган қисми чиқиб, уларга ҳужум қилишса керак? Ошналар атрофга диққат билан қарашди. Ҳеч қандай хавф сезилмасди. Бироқ уларни ҳар бири ҳар эҳтимолга қарши ўнг қўлини қиличининг сопига қўйди.
Донатни қиличи йўқ, лекин бу ҳолат учун унда чиғаноқ бор эди. Чавандозлар уларнинг олдида турганида, Донатни чиғаноққа икки оғиз сўз айтишга вақти бор эди.
“Сизга саломларимиз Никодим, сизларга ҳам жаноблар! Биз томондаги бегона ёш йигит шер тасвири тушган узукнинг эгаси эканлигини айта оламизми? – ҳурмат билан сўради улардан бири.
Бу нима дегани? Душман жосусларига Донатни билдириб қўйишлари керакми? Ошналар уларга нима деб жавоб беришни ўйлаб турган бир пайтда, Донат отида икки қадам олдинга юриб, баланд овоз билан деди:
‑ Ҳа, бу менман. Нима хоҳлайсизлар?
Иккинчи чавандоз унга хат узатди. Хатда Кенгашнинг қизил муҳри бор эди. Донат уни очди.
‑ Қонун устози Каиафа ўлар ҳолатда касал! У мени иложи борича унинг олдига келишимни сўраяпти, ‑ хабар берди йигит.
Донатни овозида ҳаяжон сезиларди.
‑ Унинг вақти оз қолди, ‑ тўлдирди чавандозлардан бири.
Ошналар ҳайрат билан бир‑бирига қарашди. Бундай янгиликни улар ҳеч қачон кутишмаганди.
‑ Балки бу қопқондир? – эҳтиётдан гапирди Данкварт. – Ахир буни билиб бўлмайди‑ку!
Уларни қамоққа тиққан, ҳимоясига қарамасдан ҳукм қилган, ҳокимиятга интиладиган Каиафадан ҳамма нарсани кутса бўларди. Эркаклар Донатга қарашди. Донат эса бироз вақт фикрлаб турди, лекин кейин қатъий овоз билан деди:
‑ Мен бунга тайёрман.
‑ Биз сен билан бирга борамиз! – деди ошналар, олдингидан кўра кўпроқ жасурлик ва ишонч билан. Шунингдек, улар ўз юракларида сокин овозни эшитишди:
‑ У билан бирга боринглар! Мен ҳар доим сизлар билан биргаман!
Шундай қилиб, улар отларни жиловлаб, қонун устози Каиафанинг одамлари орқасидан шаҳар йўналиши бўйлаб кетишди.
Шаҳарга келишганида тун ярим бўлганди. Уларни шаҳар дарвозалари олдида машъал ушлаб турган одамлар кутиб туришарди. Донат ва жаноб Никодим зудлик билан қонун устози Каиафани олдига боришлари керак эди. Қолганлар эса эҳтиёт шарти билан уларни орқасидан кузатиб кетишди.
Кенгаш президентининг уйи Кенгаш мажлислари ўтадиган бинога жуда яқин жойлашганди. Уйни олдида бутун бир отряд қўриқчилар турарди, бироқ Донат тоғаси билан келганида, аскарлар икки чеккага сурилишди. Зинада қора кийим кийган, Каиафани шахсий қўриқчилари турганди, қўриқчилар уларни юқори қаватдаги хонага кузатиб қўйишди. Бутун уй жудаям тинч, зулматли, ғамгин туюларди.
‑ Яхшиямки, ота, сен ҳар доим биз билан биргасан! – ўйлади Донат ва бир зумга қўлидаги чиғаноқни маҳкам сиқди.
Хонада фақат шахсий шифокор бўлиб, у ҳам қора кийимда эди. Парда ортида инграш эшитиларди. Шифокор пардаларни очди – у ерда ўлар ҳолатда оқариб кетган, олдингидан ҳам кўра кўпроқ озиб кетган, оғриқдан типирчилаб ётган Кал ётарди. Келганларни кўриб, у ўрнидан турмоқчи бўлди, лекин орқага, ёстиққа йиқилди ва инграб деди:
‑ Ниҳоят, шу ердасизлар! Мен... мен... ўлаяпман!
Бемордан менимча унга яқинлашмоқчи бўлган ҳар кимни ўзидан узоқлаштирадиган ёқимсиз ҳид келарди. Унинг кўзлари иситмадан ёнарди, озиб кетган қўллари қалтираган ҳолда кўрпани ушларди. Бунга қарамасдан, Донат бир қадам ташлади ва унга яқинлашиш мақсадида олдида тиз чўкиб ўтирди.
‑ Устоз Каиафа, бизни нега чақиртирдингиз? – дўстона сўради у.
‑ Сиз ҳақиқатдан ўша...? – шивирлади ўлаётган Каиафа, қўрқувдан кўзларини катта очиб.
Никодим орқадан жавоб берди:
‑ Ҳа, у Донат, бизни охирги руҳониймизнинг ўғли. Мен бунга гувоҳлик бераман. У шерли узук соҳиби.
Касалнинг ҳаракатсиз нигоҳидан уни қўрқиб кетгани зўрға билинди. Ичида жанг авжига чиққанди. Донат билан тоғаси ҳўжайини шу ерда ва шу соатда, мана шу мамлакатда ўзининг ғалабали юришини давом эттиришини ибодатда сўрашарди: “Илтимос, ота, майин нафасинг билан унга таъсир қилгин!”
Ниҳоят, устоз Каиафа тилга кирди ва бунинг учун охирги кучини сарфлаётганди:
‑ Мен буни ортиқ яшира олмайман. Бу нарса мени ичимдан кемираяпти! – нафаси сиқилиб гапирарди у.
У гапларини тасдиқлагандай, кўрпасини очиб юборди. Қорни жудаям ишиб кетганди, қорнига ўралган оқ боғичлар орасидан жуда ёқимсиз ҳид келарди.
Бироқ энди гапираётган гаплари унданда ёмонроқ эди:
‑ Дадангиз бу ердан ҳасратда қочиб кетгани учун, онангиз бугунгача уни Муқаддас тоғда кутаётгани учун мен айбдорман. Сизни ўғирлаб кетгани учун ҳам.
Буни деярли бақириб айтди:
‑ Мен онангизнинг хатини яшириб қўйгандим, шунинг учун у дадангизга етиб бормади. Сиз ҳали кичкина бўлганингизда сизни шаҳардан гумдон қилишни йўлини қилдим!
Бу иқрор Донатни бошига қўққисдан мушт туширишгандек бўлди. Дадаси ва онаси қанчалик изтироб чекишганди! Унинг ўзичи – чақалоқ бўлиб қароқчилар қўлида! Ўшандан бери... Бу тасодифий бахтсиз воқеа эмасди, лекин буларнинг ҳаммаси учун бу одам айбдор эди! Қандай қилиб бунчалик мараз бўлиш мумкин? Бундай жиноятга қўл уришга уни нима ундади?
Ётоқдан мунгли оҳангда жавоб келди:
‑ Бу билан нимага эришдим? Ҳеч нимага! Мен ҳокимиятни, фақат ҳокимиятни хоҳлагандим! Мана бунинг натижаси!
Бу гаплардан кейин у аччиқ кулди, кейин эса фарёд қилди:
‑ Буларнинг ҳаммаси менга гуноҳларим учун келди! ... Ҳолимга вой! Мен лаънатга қолганман!
Гўёки бу унинг охирги сўзи бўлиши керак бўлгандай, қийинчилик билан деворга бурилди.
Хонага муздек сукунат тушди. Бироқ Донатнинг қалбида қандайдир оловли, қатъий бир нарса кўтарилиб, уни қамраб олмоқчи эди. Мушти борган сари қаттиқлашарди. Ўшанда Том ўз елкасида иссиқлик чиқиб, унга қуйилаётган тоғасининг қўлини сезди. Тоғаси бир нарсани қайтарарди:
‑ Шоҳнинг ўғли! Шоҳнинг ўғли!
Бироздан кейин Никодим йўталиб олди‑да, деди:
‑ Жаноб президент, сиз Донат бизга олиб келган Қудратлини хабарини эшитишингиз керак!
Шунда йигит қалбини қийнаётган нарсадан бутунлай чиқиб кетди, ахир унинг ичида ҳали ҳеч қачон бўлмаган жуда кучли кураш кетаётганди. Йигит чуқур нафас олди, чунки ҳозир ҳаётидаги энг оғир ишни қилиши кераклигини биларди – яна бир марта кечириш, ўлим тўшагида ётган душманини кечириши керак эди.
‑ Раббий, менга ёрдам бер! – ичида ибодат қилди у, кейин баланд овоз билан деди:
‑ Устоз Каиафа, сизга хабарни етказишимдан олдин бир нарсани билиб олишингиз керак: Қудратлининг номи ва унинг кучи билан ота‑онамга ва менга қилган қаршиликларингизни кечираман.
‑ Бундай бўлиши мумкин эмас! – сесканиб кетди қонун устози Каиафа ва катта қийинчилик билан шивирлаб деди: ‑ Буни менга ҳеч ким кечира олмайди. Айбим жуда катта! Мен ўлимга ва абадий лаънатга лойиқман!
Донат унга дўстона ва таъсирли равишда эътироз билдирди:
‑ Қудратлининг ўғли сизнинг ҳаётингиз учун ҳам ўз жонини фидо қилган. Унинг севгиси сизни адолатсизлигингиздан юқори. Сизга айтиш учун Қудратли менга топширган топшириқни эшитинг:
“Сен – мени севикли фарзандимсан!
Юрагимга ёпишиб ол!
У сени чақираяпти!”
Бу вазиятда йигитга бу сўзларни айтиш осон кечмади. Бироқ Донат шоҳнинг шахсий хабари бу бебахт ўғил учун ҳам тегишли эканлигини биларди. Донат юрагида бу одамга нисбатан иссиқ оқим қандай чиқаётганини биларди. Ў!
Устоз Каиафа қимирламасди. Наҳотки у тушунмаган бўлса? Ёки у аллақачон ўлганмиди? Донат туриб уни тепасига эгилди. Устоз Каиафа кучсиз яна бир неча нафас чиқарди. Кейин касал озиб кетган қўлларини худди кимгадир узатамоқчи бўлгандай бўлди, лекин буни уддасидан чиқа олмади. Қўллари яна пастга тушди. Шундан кейин қонун устози ўзини охирги нафасини чиқарди.
Устоз Каиафанинг шахсий шифокори келиб, танани бели билан ётқизиб қўйди. У томир уришини текшириб кўрди‑да, хулоса чиқарди:
‑ Ўлим!
‑ Ота, уни ўз бағрингга олгин! – деди Донат шунчаки.
Донат шоҳ уни кечирганини биларди, чунки мурданинг юзида ҳаётида ҳали ҳеч қачон бўлмаган тинчлик ярқираб турарди.
Улар кечани жаноб Никодимнинг шаҳардаги уйида ўтказишди. Донатни кечгача уйқуси келмади. Ҳозиргина бошидан ўтказиб, билганларидан кейин бу ҳолат тушунарди эди. Шундай қилиб, бу топишмоқнинг ечими эди! Агар бу одамнинг нафрати ва ҳокимиятга бўлган чанқоғи бўлмаганда уни ҳаёти қандай тус оларди! Ота‑онаси қанча бало ва оғриқларни четлаб ўтса бўларди! Қолаверса, шунча одам, бутун бир ҳалқ! Ақл бовар қилмас кулфат!
Йигит қўлларини яна мушт қилмоқчи бўлди. Бу ҳолат унга таниш эди! Ўшанда Мирош билан ҳам шундай бўлганди. Йигит бу ғазаб бир куни яна ундан устун келишини дарҳол билиб олгани қандай яхши бўлди. О, унда ҳали ҳам ёвузлик бор эди! Ёрдамга!!!
Изтиробга тушган ва ҳокисорликка тўлган Донат яна ҳўжайинига мурожаат қилди:
‑ Эммануил, мен бошқалардан ортиқ жойим йўқ! Мен эмас, балки сенинг шавқатинг эди.
Шу пайт унга шоҳни сўзлари эсига тушиб қолди: “Ўз ёвузлигинг ва кечирмасликни ҳар доим менга олиб кел!”
Донат буни дарҳол қилмоқчи эди.
‑ Шоҳнинг ўғли, ‑ нола қилди у, ‑ ўзимни барча ҳафагарчиликларимни шармандалик дарахти олдига олиб келаман! Буни ўз шуҳратинг учун ва бу ерда менинг ҳалқим учун ишлат!
Ҳа, у бунга қарор қилди – устоз Каиафани кечирди – қалбидаги ярага қарамасдан бу қарорга содиқ қолиши керак эди. Шу пайти Донат Авва унга айтган яна бир гапни эслади: “«Агарда» ва «бўлиши мумкин» деган нарсалар билан ўзингни қийнама! Шунчаки менга ишон!”.
Тоғда айтган қўшиғи ҳозир унга яна бир марта ёрдам берди:
“Ўз азобларим ҳақида шоҳга илтижо қиламан.
Ўзингни тут юрагим! У сенга ёрдам беради!”
Донат уни қайта‑қайта такрорларди. Натижада, у қатъийлик билан айта олди:
‑ Авва, сен нима учун бу нарсалар бўлишига йўл қўйиб берганингни билмайман, лекин шуни биламанки, сенда менинг ҳаётим учун ажойиб режа бор. Мен яна бир бор бу режага “ҳа” дейман! Бу режа сени севикли юрагингдан келиб чиқади. Сен ҳамма нарсани яхшиликка ўзгартирасан, мен бунга аминман. Ҳатто бизнинг заифлигимиздан ҳам сен буюк нарсага эришишинг мумкин. Сен буни кўп исботлагансан.
Энди йигит шоҳга ўзининг аччиқ ўтмишини топширганди. У ҳаётини яна ягона ишончли қояга қўйганди – энди шоҳининг содиқлигига ишона оларди. Ҳозир у учун ҳотиржамлик ва жасурлик билан олдинга қарашнинг иложи бор эди! Албатта, кўз олдида фақат шоҳ билан:
‑ Мен сенга ҳамма саволларимни бераман, шунингдек, қонун устози Каиафа, Кенгаш президенти оламдан ўтган бир пайтда, мамлакатда бўладиган нарсаларни ҳам. Бундан кейин ҳаммаси қандай йўл билан кетишини ҳам. Халқимни келажагини ҳам сенинг қўлларингга топшираман. Сен ҳамма нарсани яхшилаб тайёрлаб қўйган бўлсанг керак. Авва, хоҳишинг амалга ошишини сабрсизлик билан кутаман!
Отасига бўлган ишончни янада яхшироқ кўрсатиш учун, қўлига чиғаноқни олиб, унга гапиришни бошлади. Аввалига икки оғиз сўз, бироқ кейин оғзидан тоғнинг жўшқин оқимига ўхшаб сўзлар кетидан сўзлар чиқа бошлади. Буни натижасида унинг юраги аста тинчлана бошлади.
Кейин йигитнинг ҳаёлига бир фикр келди ва бундан унинг кўзлари чарақлаб кетди: агар бу вокеаларни ҳеч бири бўлмаганида, у ҳеч қачон шоҳ ва унинг ўғли билан шахсан танишмаган бўларди! Бундай бўлмаганда... Ҳа, бундай бўлмаганда у ўз ҳалқига ҳеч қачон шоҳнинг хабарини олиб кела олмасди. Бундай бўлмаганда ҳаммаси эски кўринишида қоларди. Донатни ўзи ҳам шоҳдан жуда йироқда бўлган бўларди! О, Қудратлининг йўллари ва ҳаёллари жуда ажойиб!!!
Худди ўшанда, тахт турган залдагидек, уни ҳайрат ва завқ шунчалик қаттиқ қамраб олганди, у ҳатто яна бир марта туриб, ўз ётоғи олдида тиз чўкиб таъзим қилди. Шоҳ унга қуйидагиларни айтмагунча, шу ҳолатда жим турарди:
‑ Сени бунданда буюкроғи кутаяпти! Энди бориб дамингни ол!
23 боб
Ҳалққа хабар
Бу ерда Донат уйқудан турганда, хонасига қуёш нурлари тушиб турарди. У кўп ухлаган бўлиши керак. Қандайдир хурсандчилик садолари эшитиларди. Бу фанфараларнинг овози бўлиши керак! Ҳақиқатдан! Бу нимани билдираркин?
Шу пайти хонага Никодим кириб келди ва унга тушунтирди:
‑ Донат, ташқарида сени ва бизларни президент қароргоҳига кузатиб қўйиш учун байроқ кўтарган отлиқ қўшинлар турибди. Кенгаш ярашишни ва шоҳнинг хабарини ҳаммага эълон қилишингни сўраяпти.
Уларни яна кутишарди, улар яна отда шаҳар кўчалари бўйлаб юришарди. Ўтган кечада шаҳарнинг тошли йўлларида от туёқларининг тақиллашларидан бошқа ҳеч нима эшитилмаганди. Донат шаҳар кўчасида одамлар олдида биринчи марта юрганида, улар фақат пичирлашишга журъат этишганди. Лекин бугун бу учинчи марта қайтарилганда, ҳаммаси бошқача тус олди: оломон уни кутиб оларди, бунинг устига президент қўриқчилари ҳам уни фанфар садолари остида президент қароргоҳига кузатиб боришарди! Икки томонда турган одамлар қувонч билан шундай деб ҳайқиришарди:
‑ Каиафа ўлди! Меросхўр шу ерда! Зулмдан қутулдик!
Донат одамлар яна ҳис‑туйғуларини очиқ айта олишидан хурсанд эди. Бироқ у ўзини бутунлай яхши сезмасди – ахир ундан меросхўр сифатида нимани кутиш мумкин эди? Кейин нима бўлишини уни ўзи ҳам билмасди. Унда нима қилсин, бу нарса ҳам унинг ташвиши эмас! Том бу ерда фақат шоҳнинг топшириғи бўйича эди. Шукурки, шоҳ кейин нима бўлишини билади.
Йигит Кенгаш томонидан қандай кутиб олинаркин? Донат бу қандай бўлишини тасаввур қила оларди: Буюк китобнинг Залини қуёш нурлари тўлдириб турибди. Эҳтимол, китобнинг ортидаги деворда осилган катта парда очиқ бўлса керак. Очиқ ойналар орқали тоза ҳаво кириб тургандир. Кенгаш аъзолари ўринларидан туришаяпти. Улар Донатга аввалгидан‑да кўра кўпроқ қизиқиш билан қарашаяпти, баъзилар донг қотиб, яна баъзилари эса – юзларида қотиб қолган савол билан. Донат билан нима бўларкин? Улардан қасдини олармикин? Улар ахир шерли узук соҳиби, меросхўр устидан ҳукм чиқаришмоқчи эди‑ку? ... Олдинда уни ажойиб жой кутарди... Балки...
Бироқ ҳаммаси яна Донат ўзига тасаввур қилгандан ўзгача тус олди: улар деярли мақсадга етиб, олдида китоб Залининг катта майдони очилганида, бу ерда ташқаридагидан кўра кўпроқ одамларнинг нигоҳлари унга тушди. Улар ўзлари билан болаларини ҳам олиб келишганди ва болалари у томон югуришарди. Йигит бу мамлакатда болаларни ҳали кўрмаганди, шу сабабдан уларга хурсандчилик билан бошини чайқади. Лекин бу нимаси? Уларнинг ҳаммаси ҳам хурсанд эмасди! Ҳаммаси ҳам оёқларида туришмаганди. Баъзи бир қариялар, мункиллаган одамлар полда чўккалаб, кўчадаги ўриндиқларда ўтиришарди. Баъзилар касалларни кўтариб олиб келишганди. Бу одамларнинг ҳаммаси нимани хоҳлашади? Улар Донатга катта умид билан қарашарди.
Наҳотки шаҳарга Лора ва Мирош орқали Қудратли касалларга шифо бергани ҳақида хабар етиб келган бўлса? Оҳ, йўқ!
Том қўрқиб кетди, ахир у шоҳнинг ўғли эмас‑ку! Устига‑устак энди уни Кенгашда кутишарди. Охир‑оқибат у бу ҳалққа отадан хабар етказиши керак эди! Бунинг устига ҳамма эшитиши учун баланд овозда гапириши керак! Баҳайбат залнинг энг охирги бурчагигача. Хабарни! Оҳ, хабар нафақат айтилиши, лекин ҳаракатда ҳам кўрсатилиши лозим эди. Шоҳнинг ўғли айнан шу нарсани топшириқ қилиб берган. Бу топшириқ ўзини бор кучида намоён бўлиши керак! Лекин буни шоҳнинг элчиларисиз ҳеч қандай иложиси йўқ!
Шундай қилиб, Донат қўли билан белги бериб, отдан тушди. Шовқин дарҳол тинди. Худди ҳамма нафас олишдан тўхтагандай.
‑ Ўзинг мени хабарим бўлгин! – чиғаноқдан овоз эшитди Том.
Том тез‑тез бир оғиз гапирмасдан, шоҳини эшитарди. Баъзида шоҳ уни юрагига керакли фикр ёки маслаҳат юбориб, гапириб турарди. Унинг овозини эшитиш учун диққатни жамлаш ва бегона овозга эътибор бермаслик керак эди. Кейинги дақиқада унинг пешанасини силагандай, енгил шабада эсди. Буни бошқалар ҳам сезишдимикин? Донат ҳайрат билан атрофига қаради.
Унинг олдида, чойшаб устида, жулдур кийимли, озиб кетган бир бола ётарди. Унга қараб, ориққина оёқлари фалаж эканлигини билса бўларди. Донат унинг ёнига ўтирди‑да, майинлик билан пешанасидан қўлини юргизди ва деди:
‑ Болакай, ота сени севади!
‑ Уни отаси йўқ! – деди бўғиқ овоз билан ёнида турган аёл.
‑ Лекин, барибир, бор, ‑ жавоб берди Донат ва уларга шунақанги ёрқин кўзлар билан қарадики, уларни ишонишдан бошқа чораси қолмаганди. – Бу ўша, сизлар Қудратли деб атайдиганни ўзи, у сизларга ота бўлмоқчи!
Донат болага қараб давом этди:
‑ Сен уни фарзанди бўлишни истармидинг?
Бола катта, умидга тўлган кўзлари билан бошини қимирлатди.
‑ Шу онда, у сенга уни юрагига маҳкам ёпишиб олишинг мумкинлигини айтмоқчи. У ерда сен муҳтож бўлган ҳамма нарсани топасан.
Ҳозир бола унга ориқ қўлларни узатгани, Донатни бироз ноқулай аҳволга қўярди. Лекин Донат уни чин дилдан бағрига босишдан бошқача йўл тутолмасди. У бола мухаббатга қанчалик кўп муҳтожлигини сезди. Донатни ўзи буни унга бера олмасди, лекин бирдан олдинлари ҳечам бундай бўлмаган бир нарсани сезди, яъни оёғи бу ерни босгандан бери шоҳнинг ўғли ўзининг бутун кучи ва севгиси билан шу ерда эди ва бу севги ҳамда меҳрибонлик у орқали болага ўтарди.
“Уни устидан менинг исмимни эълон қил, мен унга шифо бермоқчиман!” – дарҳол овоз эшитди Донат. Ўнг қўли билан болани бағрига босиб турарди, чап қўли билан эса – болани оёқларига тегди‑да, катта ишонч билан унинг устидан ҳўжайинининг исмини эълон қилди. Кейин яна бир неча бор қайтарди. Жудаям таъсирли равишда. Атрофида бўлаётган нарсалар Донатни эсидан чиқиб кетганди.
Шунда бирдан бола ўз оёқларига турди – ҳақиқатдан, у тура оларди! Боланинг юзида қулоқларигача табассум пайдо бўлди! Аёл ва яқинда турган одамлар унга қараб бақиришни бошладилар:
- У шифо топди! Меросхўр шифо бера оларди!
Узоқдан хурсандчилик овозлари эшитиларди. Донат ён атрофга назар ташлади ва завққа тўлган Фолькмар ва бошқаларни кўрди. Шунингдек, Никодимнинг ёнида ҳам кўпчиликни кўрди. Афтидан, уларнинг ҳар бири кимгадир ғамҳўрлик кўрсатаётганди.
Шуниси ҳам аниқ эдики, шоҳнинг ўғли кўринмас равишда ҳақиқатдан шу ерда эди ва ўзининг шифо берувчи, севувчи оқими билан бу ҳалқни отасининг юрагига олиб келарди. Қандайдир кўр одам Томни олдига келиб, уни қўлини пайпаслади.
‑ Менга қўлингни теккиз, Қудратлининг кучи сенда! – ғўлдиради у.
Уни ҳам кўзлари очилди. Атрофидаги ҳамма ҳайрон қолди, Донат ҳам ҳайратланишда улардан қолишмасди. Кўплар келиб кетишар, шоҳ уларнинг ҳаммасига қандайдир тарзда тегар ва ёрдам ҳадя қиларди.
Бироқ, бу воқеалардан кейин шифо топганларнинг баъзилари Донатга таъзим қилишни бошлашди, у эса қўрқиб кетди. Бунга ҳечам йўл қўймаслик керак! Том отга ўтирди‑да, мусиқачиларга белги берди. Улар фанфараларда иложи борича баланд мусиқа чалишарди. Йигит ва дўстлари президент биносининг майдонини олдига келишганида, Том ҳалққа гапирмоқчи бўлганини билдириб, қўлини кўтарди. Шу онда оломон тинчланиб, Донат уларга айтмоқчи бўлган гапларини диққат билан тинглашни бошлашди:
‑ Бу шифолар учун мадҳларни бизларга бермаслик керак. Биз буларни ўз кучларимиз билан қила олмасдик. Сизларга қуйидаги хабарни етказишни топширган Қудратлига мадҳлар айтинг:
“Сизлар – мени севикли фарзандларимсизлар!
Юрагимга ёпишиб олинглар!
У сизларни ўзига чақираяпти”.
Бу сўзлар яна юраги тош бўлиб қолган қалбларга кира олишга кучи бор эди. Кўпчилик, ҳатто майдонга катта қизиқиш билан келган баъзи Кенгаш аъзолари ҳам йиғлашни бошлашди. Уларни ҳам Қудратлининг севикли фарзандлари деб аташгани учун, қувонч билан бир‑бирларини қучоқлашишарди. Улар ҳақиқатдан, Қудратлининг фарзанди эканлигини, ваниҳоят у ҳалққа гапира бошлаганини, Қудратлида уларни ўзига чақирувчи юраги борлигини англашди!
Энди Донат, Никодим ва уларни тутинган акалари учун иш кўп эди. Кунига одамлар уларни олдига ўз муҳтожликлари билан, ўларига тегишлари учун қабул қилиниш чанқоғи билан келишарди. Кундан‑кунга хурсандчилик ошар, мадҳия қўшиқлари баландроқ жарангларди. Шунингдек, чекка жойларда ишлаётган дўстлари, Мирош, Карл ва Педро шоҳ уни излаган кўпчиликка текканини бошидан ўтказишди ва бундан шуни билса бўлардики, бу ҳалқ учун янги давр бошланди.
Бу мамлакатнинг одамлари улар анчадан бери билмаган отаси билан ўзлари гаплашишга журъат қилишди. Улар уни энди фақат Қудратли эмас, Меҳрибон ҳам деб чақиришарди. Ҳалқ унинг овозини эшитишни ўрганди. Улар ўзлари учун унинг юрагини ва юзини очганди, ўзларига бўлган шифо берувчи ва яраштирувчи таъсири учун улкан миннатдорчилик билдиришарди.
Улар буларни ҳаммасини узукнинг меросхўридан ва унинг дўстларидан совға сифатида олишди. Донат ўз ҳалқи учун ҳақиқатдан ҳамсовға эди!
Донат ҳалқнинг орасида буюк лавозимни эгаллаши учун, ҳалқ жони билан хабарчиларни ўзида қолдирарди. Бироқ Кенгаш вакиллари унга буни таклиф қилишганда, у бунга рад жавобини берди. Гап шундаки, ўша куни эрта тонгда шоҳ уни севги билан орқага, ўзининг шоҳлигига чақирди.
‑ Менинг олдимга қайт! Сени ҳаётинг билан каттароқ нарсани қилмоқчиман, Донат! – деди шоҳ.
Шу қаторда, шоҳ дўстларининг юрагига ҳам бу ердаги вазифаси тугаганини солди. Улар бажонидил бўйсунишди.
Донат ўзининг тутинган ака‑укалари билан шаҳардан кетишаётганида, хайрлашув кўз ёшлари бўлди, айниқса Мирош билан Лорада. Бироқ ота, унинг ўғли ва барча ака‑ука, опа‑сингиллар билан бўладиган учрашув янада кўпроқ роҳат бағшларди.
Энди Донат унинг ҳалқи хавфсизликда эканлигини биларди. Энг асосийси, унда яна отанинг юрагига тўғридан‑тўғри йўл бор эди! Бунинг устига у яхши чўпонга эга бўлди – шу вақтдан бошлаб Никодим Қудратли ва Марҳаматли номидан бу халқни бошқаради.
Якун.
Китобнинг орқа томони:
Том, собиқ қароқчи‑бола ҳақидаги воқеа давом этаяпти: боягина шоҳнинг қасрига қароқчилар тўдасидан одамлар келди. Аввалига, менимча, уларга хушфеъллик дарсларини бериш керак. Том бажонидил бу ишни ўз зиммасига олди. Лекин ҳаммаси у ўзида тасаввур қилгандан бошқача бўлди!
Йигит ўзи ва ҳаёти ҳақида, шунингдек, шоҳ ҳамда унинг ўғли ҳақида ҳаяжонли ва қизиқарли нарсаларни очишга муваффақ бўлди. Ниҳоят, у янги топшириқ олганда, воқеалар ўзгача тус оларди...
Бу китобдаги Томнинг, шоҳни ўғли сифатидаги қизиқарли ва саргузаштга тўла ҳаёти, ҳар хил ёшдаги одамлар турли вазиятларда ўзларини бошқара олишлари, ўзларини масиҳий ҳаётида ўсишлари учун ҳаётга яқин тарзда ёзилган.
Бу нашрнинг биринчи “Қароқчилардагидай эмас...” китоби, немис тилидаги босмада 100 000дан зиёд нусхалари сотилди. Муаллиф, “Эммануил Равенсбург” жамиятининг аъзоси, бу китоб орқали Оталик севгисини намоён қилувчи, тирик Худони англашнинг чуқур қувончини китобхонларга етказиб беришга муяссар бўлди.