Урсула Марк
Подшоҳнинг
сири
Подшоҳнинг ўғли,
Томга қўйилган янги талаблар
Черкасса
Смирна
2005
Мундарижа
Боб. Ўқ билан енгилган
Боб. Қизалок
Боб. Парда
Боб. У ёғига беш киши бўлиб
Боб. Ниҳоят уйдамиз
Боб. Кураш
Боб. Кутилмаган ҳолат
Боб. Женни
Боб. Сенинг қароринг
Боб. Ўсимлик
Боб. Озодлик
Боб. Янги топшириқ.
Боб. Унинг оркестри
Боб. Шефферларникида
Боб. Мўъжизавий денгиз
Боб. Кема қурувчиси
Боб. Кутилмаган совғалар
Боб. Денгизда
Боб. Олов
Боб. Манзилга етиб келиш
Боб. Болталар
Боб. Зулмат қаърида
Боб. Тош девор ортидан
Боб. Янги вақт
1. БОБ
Ўқ билан енгилган.
Тўртта дўст отларини қамчиладилар.
- Уйга, подшоҳнинг олдига! - шодланар эди Донат. Шаҳар деворининг олдидаги қўл силтаётган дўстларга охирги салом билан у ердан хурсанд, кучга ва ғайратга тўлиб, жуда тез югуриб кетар эдилар. Чунки энди ўтмишда бўлган – шу мамлакатда бошларидан ўтказган нарсалар – эндиликда хақиқий саргузашт эди. Шоҳ уни билиш нима эканини ва у нима қила олишини кўрсатгани – бу катта ғалаба эди! Улкан иш! Қандай Подшоҳга эга улар! Бу тўрталаси Ўз Отаси билан бениҳоят фахрланишар эдилар. У Ўзининг ҳокимиятини ва энг аввало, бу халққа бўлган севгисини исботлади.
Оҳ, қани энди улар ўша ерда, У билан бирга бўлишса! Шубҳасиз, элчилар беш кундан камроқ вақт ичида уйга қайтиб келишади. Агарда уларнинг отлари бунга чидай олишса! Карл биринчи бўлиб, улар бечора ҳайвонларга нисбатан меъёрдан ортиқ бўлган талабларни қўйганларини сезди ва бунга дўстларининг эътиборини қаратди. Улар эса қисман ўз айбларини тан олиб, ғайратларини озгина сўндириб, отларга секинроқ юришга рухсат бердилар ва охири отларни енгиллик билан йўртиллашига қўйиб бердилар.
Қандай яхши – йўл шундай кенг эдики, ўсмирлар отларини ёнма-ён чоптириб келишарди. Қум, ўт ва шағалнинг устидан кетаётиб, отларнинг туёқлари кам шовқин чиқарар ва тўртала дўст осонликча ўзаро суҳбатлаша олар эдилир! Улар кўп нарсани бошларидан ўтказишди: Карл ва Педро Никодим жанобларининг қалъасида, Мирош – унинг дугонаси Лоранинг ватани бўлган қишлоқда, ва энг аввало, Донат.
Карл, Мирош ва Педро ҳалигача бу янги исмни айтишга ўргана олмадилар, чунки “Том” дейиш уларга анча енгил эди! Нимага энди уни, бирданига бошқача чақириб қолишди? Улар бу ҳақида батафсил билишни хоҳлашарди. Оғайнилар Томнинг ўзидан, ўша Муқаддас тоғнинг этагида, кейинчалик уни парвариш қилган ва унинг онаси бўлиб чиққан бир аёл уни топиб олгани ҳақида эшитганларида, уларнинг ажабланишларининг охири йўқ эди. Донат ўзининг тақдири, ўз оиласининг ва мамлакатининг тарихи ҳақида билиб олган ҳамма нарса дўстларини жуда таъсирлантирди.
Улар кўп вақт жим юрдилар. Йигитлар унинг онаси билан бўлиб ўтган, ҳақиқатдан ҳам фожиявий воқеалардан жуда қаттиқ таъсирландилар. У қанчалик жасоратли ва олийжаноб аёл! София подшоҳ ҳақида, ўзининг подшоҳи ҳақида гапираётгани ва умуман унинг бу нарсаларни билгани қандай ҳайратланарли эди! Кўриниб турибдики, аёл уларнинг ўзларидан, шундай узоқ вақт у билан яшаганлардан кўра, уни яхшироқ ёки бошқачароқ билади. Бу уларнинг шунчаки уларнинг онгига сиғмас даражада эди. Ҳм, ажойиб, ҳайратланарли.
Худди шундай, Донат ҳам ўйланиб қолди. Мамлакатни тарк этишдан олдин онасини қидириб топиши керак эмасми?! Лекин у жуда банд эди! Йигит, подшоҳ уни яна ўзининг олдига чақириб олгани, у тезда, кейинги кунларда йўлга тушиши кераклиги ҳақида хабар юборди холос, ҳали шундай кўп нарсани бартараф қилиш керак эди. Лекин ўсмир энди, онасига бўш дақиқани ажратмагани учун оғриқни сезди! Ахир бу жуда муҳим эди-ку! Нимага у ўзини бошқаларга боғлиқ бўлишга қўйиб берди?
“Бечора София, - деб, ўйлади у – қандай ёмон ўғилга эгасан!”
Мирош ҳазиллашиб, жимликни бузишга қарор қилди:
- Эй, унда сен, Донат, биздан кўра яхшироқ экансанда!
Шундай деб у, Донат билан уларнинг орасида озгина масофа бўлиши учун отини четга олди.
Унинг бошидан чақмоқ каби, “Шундай бўлса керак, ахир мен шундай оилада туғилганман ва бу ерда, тўрталамизнинг орамизда мен йўлбошчиман!” – деган фикр ўтди, лекин у шу зоҳоти ўзини қўлга олди:
- Мирош, бу муҳим эмас! Ахир биз ҳаммамиз буюк подшоҳнинг фарзандлари эмасмизми?
- Яхши жавоб! – деб мақтади Карл, - бу энг муҳими!
Мирош озгина қизариб кетди:
- Жуда афсусдаман дўстлар, ахир мен бу сўзларим билан сизларни хафа қиламан деб ўйламаган эдим.
Худди бу суҳбатдан эътиборни тортиш ва қайта кайфиятни кўтариш учун, у Лоранинг онасини шифоланиши қандай ҳаяжонли бўлгани ҳақида батафсил айтиб беришни бошлади.
Педро унинг ҳикоясини фақат ярмисини эшитди. Унга мутлақо аҳмоқона ҳис тинчлик бермаётган эди. Унинг онгига, уни жуда сиқаётган фикрлар келар эди. Масалан: “Мен бари бир уни илгаригидек Том, деб чақиришим керак, бўлмаса у ҳақиқатдан ҳам ўзи ҳақида яхшироқ ўйлашни бошлайди! Ахир мен ҳалигача аскарбошининг ўғлиман!”
Беҳосдан у эгарда ўзини тик тутди, лекин шу заҳоти букчайди.
“О, йўқ, ахир менинг туғишган отам ёмон қонунбузар эди. Ва ўзининг ғазабида шундай нодон, ёки қайсар, ёки телба эдики, ер уни ўз қаърига ютиб юборди. О! Бошқалар мендан шу сабабли нафратланишса керак. Қандай қилиб улар ўзларини бошқача тутишсин, ахир уларнинг ҳеч бирларида бундай аждодлари йўқ! Шундай экан, уларнинг ҳаммаси мендан устунроқ. Лекин мен уларга кимлигимни ҳали кўрсатиб қўяман!”
Кейинги лаҳзада у яна қаддини тик тутди ва терслик билан бақириб юборди:
- Ўзинг ҳақингда жуда катта ўйлама! Мен учун сен шунчаки Томсан!
У отни қамчилаб, олдинга ўтиб кетди.
Мирош буни ҳурматсизлик деб билди, чунки у жуда қизиқарли нарсани айтиб бераётган эди, бу мавзуни эса улар аллақачон ёпишганди. Карл бошини силкитиб, мулойимлик билан:
- Унга нима бўлаяпти? – деди.
Донат қўрқиб кетди: унинг дўсти Педро, буни қандай оҳанг билан айтди-я! Бу худди уруш эълон этишдек эшитилди. Жуда адоватли. Агар у, Донатнинг ўзи, бир неча дақиқа олдин, ўзини бошқаларда аълороқ, деб ўйлаганини билиб қолган бўлсачи?
Йигит уялиб кетди. Йўқ унинг ичида қандай мағрурлик боргигини, ҳеч ким билмаслиги лозим! Қандай қилиб, ниҳоят шунга ўхшаш нарсадан озод бўлиш мумкин? Бу подшоҳнинг ўғлига мутлақо тўғри келмаслиги унга равшан эди.
Донат отини йўртиллатиб кетди. У шунчалик ўзи билан банд эдики, ёш саёҳатчилар Педрони қанчалик тез кўздан йўқотишганини ҳам сезмай қолишибди. Кутилмаганда йигит ҳайқириқ ва отни қаттиқ кишнашини эшитди. У овозлар қаердандар, олдиндан ва узоқдан тарқалар эди.
- Олға! Тезроқ! Педро ёрдамга муҳтож!
Учта ёш у жойга етиб келишганида, у ерда фақат Педрони топишди. У мутлақо ранги ўчиб, инкиллаб, йўлнинг ўртасида ётган эди. Унинг кўкрагидан камоннинг ўқи чиқиб турар эди. Қандай разиллик! Ҳужум! Ва шу пайтда!
- Мен Педрога қараб тураман. Изларнинг ортидан бориб, отни қайтаришга ҳаракат қилиб қўринглар! Лекин эҳтиёт бўлинглар: у ерда кўп эркак кишилар бўлиши мумкин! – деб айтди Донат ва отидан тушди.
Педронинг аҳволи ёмон эканлигини кўргач, уни ғазаб ва энг аввало саросима қамраб олди. Кўзларида ёш билан ўсмир дўстининг олдига тиз чўкиб,
- Педро, қадрли Педро мени эшитаяпсанми? - деди.
Ва униси бошини силкитганида, у қизиқиб сўради:
- Бу ким эди? Нима бўлди ўзи?
Лекин у, ҳозир гаплашишнинг вақти эмаслигини тушунди. Энди у ҳаракат қилиши керак. Ва агар Педро қутқарилиши керак бўлса, энди бу фақат Донатга боғлиқ. Ҳозир ундан фақат тўғри ҳаракат қилиш талаб этилар эди.
- Ўқни чиқариш керак, Педро! Мен ҳозир сенга жуда оғриқ келтираман! Чидаб тур!
Ўзининг кичкинагина, овда ишлатиладиган пичоғи билан, йигит, жароҳатланганнинг кўйлагини кесди ва имкони борича эҳтиёт бўлиб, ўқни тортиб чиқарди. У Педронинг кўкрагига қанчалик чуқур кириб олган эди! Ўқни чиқариб олиш даҳшатли кечди, чунки бунинг оқибатида жароҳат янада чуқурлашиб кетди!
У, ярадорга келтиришга мажбур бўлган оғриқ, унинг дўсти кўтара оладиган оғриқдан анча кўпроқ эди. У хушидан кетди. Бундан олдин Педро кўп қон йўқотган эди, энди эса у унинг кўкрагидан янада кучлироқ оқа бошлади. Зудлик билан нимадир қилиш керак! Ярадор бу ерда қони оқиб ётиши мумкин эмас.
Донат шошиб, ўзининг кўйлагини ечди ва унинг пастги қисмини узун тасмаларга йиртиб, улар билан дўстининг кўкрак қафасини жуда қаттиқ қилиб боғлаб қўйди. У буни бир марта кўрган – ўшанда қароқчиларда. Ҳаяжон ва қийналганидан нафаси сиқилиб, у эҳтиёткорлик билан Педрони, йўлнинг ўнг томонидаги катта арчанинг соясидаги юмшоқ ўтнинг устига тортиб олди. У дўсти учун ҳозир бошқа ҳеч нарса қила олмас эди. Бечора! Ўсмир бу ерда мутлақо рангсиз ва кучсиз ётар эди. Балки у ўлгандир? Йўқ, у камида ҳали нафас оляпти!
Чарчаган ва ҳақиқатдан ҳам толиққан Донат, дўстининг олдига ўтирди.
У асло Педрони ўзини қолдириши керак эмас! Қолганлар қаерда экан? Уларга ҳеч нарса бўлмаганига ишониш керак! Ҳм - умуман олганда у уларни жўнатиши керакмиди? Фақат иккаловини ва қуролсиз?! Ҳа, бу у томондан беъманилик бўлди! Лекин улар уйга қайтишлари учун, уларга Педронинг оти керак бўлади! Уларнинг юк ташиётган бешинчи отларини, улар Лорага совға қилишган эди. Ўшанда қиз хурсандчиликдан қотиб қолиб, кейин ҳайқириб юборди:
- О, энди мен баъзида Никодимларнинг қалъасига ва менинг қишлоғимга қайтиб, бутун мамлакат бўйлаб юриб, подшоҳ ҳақида айтиб юришим мумкин.
Никодимларнинг қалъаси, подшоҳ ҳақида ҳикоя қилиш – қанчалик бу бирданига узоқ бўлиб қолди! Бу ерда Донат мутлақо бир ўзи ўтириб, Педронинг кўкрагининг атрофидаги оқ боғланган матолардаги қизил доғларни каттараётганини кўриб ўтиришга мажбур эди.
Лекин у бу ерда мутлақо бир ўзимиди? Донат эҳтиёткорлик билан атрофга қаради ва қулоқ солди.
У қандайдир шиғирлашни эшитди!
У қаердан келаяпти? Балки душманлари унинг ортидан кузатишаётгандир. Йигитни ваҳима босди. Душманлар унчалик кўп бўлишлари мумкин эмас, чунки, йўлда у фақат Педро ва унинг дўстларининг отларининг изларини фарқлаган эди. Лекин уларнинг душманлари ким? Ва энг аввало, улар ҳозир қаерда эдилар? Қаердадир пистирмадами? Душманда яна ўқлар борми? Ўсмир бели билан дарахтнинг ўзагига суяна олиши қандай яхши. У шундай, камида бели томонидан ҳимояланган бўлади!
Лекин ҳозир Карл ва унинг кичик дўсти Мирош қаерда экан?! Балки улар ҳам ўққа тутилишиб, кўп қон йўқотиб ерда ётишган бўлсалар-чи? Ёки улар асирликка олиб кетилишдими? Ёки ҳалок бўлдими? Ахир, унинг ўзи дўстларини ўша ерга юборди!
Яна ўша шиғирлаш! Донат диққат билан қулоқ солар ва унга, ўзининг ортидан қадамларни овозини эшитаётгандек туюлар эди. Лекин дарахт ўзагининг ортидан эҳтиёт бўлиб қарагинида, шубҳали ҳеч нарсани кўрмади. Фақат ўтларнинг бир нечта новдалари секингина кўтарилаётган эди. У ўша душманнинг ортидан қувиши керакми, агар у умуман шу ерда бўлса?
Шунда Педронинг оғзидан инграш эшитилди:
- Сув!
Яхшиямки, унинг онаси хайрлашаётиб, унга тери билан қопланган, у камарга боғлаб елкасида осиб юрган идишни бериб юборган экан. Сувнинг кўп қисми тўкилганига қарамай, Донат эҳтиёткорлик билан ярадорнинг бошини кўтариб, у тўйгунича унга ичирди. Шунда бечора, яна хушидан кетди.
Ҳа, у кўп қон йўқотди ва қон ҳали ҳам боғланган матолардан чиқаётган эди. Лекин камон ўқи заҳарланмаганлигига умид қилиш керак. Бу даҳшатли бўлар эди! Бунга қарши у ҳеч нарса қилолмайди.
Донат ҳали ҳеч қачон ўзини бундай заиф ҳис қилмаган эди, чунки бу ерда гап, у жавобгар бўлган, дўстининг ҳаёти устида кетаётган эди. Ва бошқа икки дўсти ҳам қийин аҳволга тушиб қолган бўлишлари эҳтимолдан ҳоли эмас. Бўлмаса, улар алла қачон ортларига қайтишган бўлар эдилар! Балки у ўзининг амакиси Никодимнинг таклифини, уларни кузатиб қўйиш учун бир нечта аскарларни бермоқчи бўлганида қабул қилиши керак эдими? Нимага ҳам у буни шундай қатъият билан рад этди? Наҳотки: “Биз Қудратлининг ўғиллари, бунга муҳтож эмасмиз!” – деб берган жавоби, енгилтаклик ёки манманлик билан айтилган бўлса? Ёки ўта мағрурликмиди? Лекин улар, подшоҳнинг ўғиллари сифатида, у уларни йўлда ҳимоя қилишини кута олмасмиди? Ахир уларни, отасининг ерига юборган, ва энди ўзининг олдига чақириб олаётган унинг ўзи эмасми?
Подшоҳ! О, Донат қаттиқ саросима ва тез ҳаракат қилиш кераклигидан у ҳақида сал қолса унитаёзди. Ахир, у ҳали мавжуд эди-ку! Лекин Қудратли шундай узоқдек туюларди. Нимага у бу ҳужумнинг олдини олмади? Нимага у уларни яхшироқ ҳимоя қилмади? Ахир, ота бунга йўл қўйиши мумкин эмас! Ҳар қандай вазиятда ҳам!
Донатнинг, ҳақатдан ҳам, хафсаласи пир бўлган эди. Уйга қайтишни, у ўзида бундай тасаввур қилмаган эди. Уйга қайтгач, у бу ҳақда шоҳга очиқ ойдин айтади. У ўзини, уни ҳақиқатдан ҳам сотишгандек ҳис қилар эди. Тақдирнинг қўлига ташлаб қўйишгандек.
Қаердадир, яқинроқда, дарахт ўзагида қизилиштон тақиллатишни бошлади. Жуда тез.
- Таслим бўл, сизлар бу ерда ҳалок бўлдинглар! – Донатнинг атрофида айтилгандек туюлди. Ҳамма томондан! Унинг оти, йўлнинг нариги томонида, умуман беташвиш ўтни ямлашда давом этар эди. Бу ўсмирга, охирги кунлар ва ҳафталар ичида у шу отнинг ёрдами билан қанчалик кўп одамларни шифолаганини эслатди. Чунки подшоҳ буни хоҳлаган эди. Унинг исми ҳар доим шундай қудратли ҳаракат қилади. Лекин бу ерда? Шунда яна ўтган нарса эшитилди:
- Кулгили бўлма! Бу ерда бу нарса ҳаракат қилмайди.
Бу овоз ичиданми ёки ташқаридан чиқаётганмиди? Йўқ, у бунчалик кулгили бўлишини хоҳламаган эди, лекин нима учун унинг исми бу ерда ҳаракат қила олмайди? Ёки подшоҳнинг ўғли бу ерда, шу ўлкада қудратли эмасми?
Камида, қон кетиши тўхтади. Педронинг кўкрагидаги қизил доғ бошқа каттармаяпти. Донат енгил нафас олиб орқага, дарахтнинг танасига суянди.
2 БОБ
Қизалоқ.
Ҳа, олдинда нимадир силжиди. Йигит отларнинг туёқлари яқинлашаётганини сезди. О, бу от билан бирга келаётган Карл ва Мирош эдилар. Ниҳоят! У қандай хурсанд эди! Лекин улар билан бирга отнинг устида ёнбошлаб ўтирган яна бир киши ким эди? Узун сочлар, кумушдек товланаётган кўйлак. Бу қизча эди. Наҳотки Педрога нисбатан суиқастни шу қиз қилган бўлса?
Мирош отдан сакраб тушиб, ерда жароҳатланган одам ётган жойга югурди. Карл Педронинг отини жиловидан ушлаб, Донатнинг олдига олиб келди. Қизча эса унинг устида, бошини пастга қаратиб турар, унинг қора сочлари бошидаги кумуш рангли тасмасига тушиб, юзини беркитиб қўйган даражада тушириб ўтирган ҳолатда қолди. У кўзларини кўтармас эди.
Донат буни қайсарлик деб баҳолади.
- У бизнинг отимизни ўғирламоқчи эди. Биз деярли унга етолмаётгандик, аммо узоқ давом этган таъқибдан сўнг, Мирош икки бармоғини оғзига келтириб, ўз отини олдига чақираётгандек ҳуштак чалди. Кейинги онда от олди оёқларини юқорига кўтариб уни ташлаб юборди. Биз отни жиловидан ушлаб олдик, аммо ўшанда қизча отни устига сакраб, унинг устида, худди у билан ҳеч қачон айрилишни хоҳламаётгандек, ўтирганча қолди. Менимча у соқовга ўхшайди – деб хабар берди Карл.
Педронинг отини ўғирлашга ҳаракат қилиш – бу қандай уятсизлик! Ва шундай қабих йўл билан-а! У бечора эса, ҳали ҳам дарахт тагида ҳушсиз ётибди.
Донатни кучли ғазаб қамраб олди.
- Отдан туш! У сеники эмас! – деб бақирди у қизчага ва унинг
олдига бир қадам ташлади.
Қизча қурқув билан унга қаради. У, ҳеч бўлмаганда унинг товушини оҳангини тушунди. Қизча тезлик билан отдан тушди ва яқин орада турган дарахт танасининг орқасига яширинди. У дарахт ўзагидан қўллари билан қаттиқ ушлаб олди, эҳтиёткорлик билан, сакрашга тайёр бўлган мушукдек унинг ортидан қараб турарди.
Бу Донатни янада қўпроқ ғазаблантирди ва у, қизчанинг олдига борди. Ғамгин ва пўписа қилмоқчи бўлгандек унга қаради:
- Бу нима дегани?! Отларни ўғирлаш! Заҳарланган ўқларни отиш! Айбсиз одламларни ўл….! О, у деярли “ўлдириш” деб айтмоқчи эди. Йўқ, Педро ўлиши керак эмас! Бу – мумкин эмас!
Донат зудлик билан қайрилиб Педро ётган жойга қаради. Энди қизча ҳам, Мирош безовталик билан дўстининг жароҳатини кўриб чиқаётганини аниқроқ кўра олди. Шу онда унинг кўзларида қўрқув ва кучсизлик аксини кўрса бўлар эди. У елкаларини қисиб, қўли билан оғзини кўрсатди.
Ҳақиқатдан ҳам, у соқовмиди? Ҳар ҳолда кар эмас, чунки овозга эътибор берар эди. Эҳ, албатта қизча унинг тилини тушунмайди!
Донат ўз сўзларини оталарининг тилида қайтарди. Улар эндигина шу мамлакатдан қайтишаётган эдилар. Қизча уларни тушунгандек бўлди. Қизча отни кўрсатиб, худди унга жуда интилаётгандек, “Бундай от менга ёқади, мен бундай отга жуда ҳам эга бўлишни хоҳлар эдим” дегандек қўлларини унга қараб узатди.
Уч ёш йигит буни юзсизлик деб қабул қилишди! Ҳали ҳам Педронинг ёнида тиззасида турган Мирош, қўли билан қонга беланган матоларни кўрсатиб, айблаётгандек ҳайқирди:
- Бу нима бўлмаса?!
Бунга жавобан жиноятда айбланувчи қиз бошини силкитиб, йўлнинг четидаги қалин ўтларни ортига қочиб кетди. Донат унинг ортидан борди. Оёғининг остида ниманидир қидириб, ниҳоят у ерни кўрсатди. У ерда эркакларнинг катта ўлчамдаги этикларини излари бор эди.
Ҳм, бу ўзгача таассуротни қолдирди, чунки қизчанинг оёғи яланг эди. Шундай қилиб бу ерда бир қанча вақт эркак киши турган, айтиш мумкинки анча узоқ вақт, чунки у қумли ер бўлган жойда из қолдириб, у ердаги ўтни ҳам анчагина эзиб юборган эди.
Демак, у бу ўқни отган эканда.... Бўлиши мумкин. Бу Донат эшитган оёқларнинг шовқинларимиди? У киши ким эди? У буни нима сабабдан қилди? У энди қаерга ғойиб бўлди? Нимага ҳам бу қизча гапира олмайди?! Шу учун ҳеч нарсани билиб бўлмайди. Бу хавфли эди!
Донат унинг қўлидан ушлаб, қуйиб юбормай орқага, йўлнинг устига тортди.
Карл ҳали ҳам отларга кўз қулоқ бўлиб, уларни кузатаётган эди. Донат унга бу ерда эркак кишининг этикларини излари топилгани ҳақида бақириб айтди. Карл нима қилиш кераклигини билмас эди, лекин ягона тўғри бўлган нарсани, шундай пайтда подшоҳнинг ўғли қилиши керак бўлганни қилди: ярим овоз билан подшоҳга бир неча ишончли сўзларни айтиб, ундан маслаҳат сўради.
У билар эди, баъзан подшоҳ унга “чиғаноқ” орқали эмас, фикрлари орқали эмас, ўзининг китобидаги сўзлари орқали жавоб берар эди. Шу пайт йигит подшоҳнинг китобига мурожаат қилиш эҳтиёжини сезди. Эгарга маҳкамланган халтадан подшоҳнинг китобини олиб, уни очди ва бирданига керакли жойни топди. У ўқиб, ўқиганларини фикр қилаётганида, унинг дўстлари унга ҳайрон бўлиб қараб туришар эди. Шундан кейин Карл қўлида китоб билан унинг олдига келди.
Қизчани кўринишдан қўрқув қамраб олган эди, у бир қадам орқага силжиди. Аммо Донат уни қаттиқ ушлаб турарди. Шунда у бирданига қайрилиб Донатнинг қўлидан тишлаб олди. Унинг бахтига бу унинг узук тақилган ўнг қўли эди! Узук Донатнинг қўли янада чуқурроқ жароҳатланишдан сақлади. Аммо бу ҳодиса кутилмаганда содир бўлгани учун у қизчани қўлини қўйиб юборди. Қизча қочишга уринган эди, лекин ўша заҳотиёқ, дарахтнинг илдизига қоқилиб, ерга йиқилиб тушди. Менимча қизча енгилди, чунки қўрқувдан титраб, юзини ерга қаратиб ётганича, қимирламасди.
Ҳеч ким, ҳаттоки, у ҳозиргина қўлини тишлаган бола ҳам унга ҳеч нарса қилмаганини кўриб, унинг титроғи ҳам кўринишдан йўқолди, ва бир оз вақтдан сўнг, шум қизча, ҳатто бошини буриб, озгина ҳайрон қолиб, тепага қарашга ҳам жазм қилди. Учта ёш йигит ундан жуда яқин масофада туришган эди. Аммо уларнинг биронтасининг қўлида на пичоқ, на тўқмоқ бор эди. Ҳеч ким унга яқинлашмас эди.
Китоб билан турган бола, китобдан иккита жумлани баланд овозда ва аминлик билан эътироф этди. Улар қизча тушунмайдиган тилда айтилган эди. Нима бу? Суд ҳукмими? Энди у билан нима бўлади? Балки бу қудратли сеҳрли сўзлардир?
Қизчани, қийноққа соладиган қўрқув босди. Бутунлай қотиб қолиб, у нафасини ютиб турди. Шундан кейин, у тезгина сўлагини ютиб юборди. Бу нима экан? У ўзини худди унинг тили ва томоғи озод бўлгандек ҳис қилди. Бундан кейин, худди нимадир унинг қорнининг ичидан кўтарилгандек бўлди ва у бир бирига боғлиқ бўлмаган нарсаларни бақиришни бошлади. Қизча бақиролар эди! Ниҳоят! У уни қийнаган ва унинг ичида тўлиб тошаётган нарсаларни бақирар эди. У худди, жароҳатланган ҳайвон каби, муштлари билан ер урар ва уни устида силкиниб, қичқирарди.
Уч ёш йигит бутунлай ўзларини йўқотиб, кучиз, бир-бирларига қараб туришда давом этишарди. Бунга ўхшаш нарсани бундан олдин улар бошларидан ўтказишмаган. Бу даҳшатли кўринар эди! Буларнинг ҳаммаси, қизча ҳис қилаётган оғриқлармиди, ёки у бу билан шунчаки ўзини хулқини кўрсатаётган эдими?
- Келинглар яна бир марта отамизга мурожаат қиламиз. У биз нима
қилишимиз лозимлигини билади! – деб таклиф қилди Карл.
Донат, нега бу фикр унинг ўзига келмаганига ҳайрон бўлди. У буни яхши фикр деб ҳисоблади. Ҳа, подшоҳ билан гаплашиб кўрамиз, у билан мулоқотга киришиш – бу ҳозир улар учун энг зарури эди. У бу ҳақида унутди, чунки у қизчани ўткир тишлари-ю, қонаётган иккита кичкина жароҳатларидан қаттиқ ғазабланган эди. Ҳа, у бахтсизнинг, бундай ҳимояланишини ўз сабаблари бўлган бўлиши керак!
Бу уч ёш йигитнинг шошилинчсиз бўлиб ўтаётган суҳбатлари, кўринишдан, қизчага яхши таъсир қилаётганга ўхшарди, чунки у бора-бора тинчланаётган эди. Кейин улардан биттаси қўшиқ айтишни бошлаб, қолганлари эса унга жўр бўлганларида, у мутлақо тинчланиб, кўзларини юмиб олди. Куй тамом бўлганида, у ўз кўзларини очди. Ва унинг оғзидан бир сўз чиқди:
- Рахмат!
Қизча яна гапира оларди! Бунга кўпроқ ким ҳайрон қолди: ёш йигитларми ёки унинг ўзими? Шунча йилдан сўнг! Қачондир бошидан ўтказган оғир зарбадан сўнг, унинг овози йўқолган эди, унинг ўзининг ўйлашича, бу мангуга шундай қолиши керак эди. Ҳеч нарса айта олмаслик даҳшат. Бундай ҳимоясиз ҳолатда инсон бошқаларнинг измига ташлаб қўйилгандек. У ўзини жуда ёмон ҳис қилганида, ҳали ҳис қилиш қобилиятига эгалигини, ҳали инсон эканлигини текшириш учун ўз қўлларини ва оёқларини қонагунича тимдалар эди. У бошидан ўтказган нарсалар туфайли келган оғриқлар, ўзига-ўзи яна ва яна келтираётган, янада кўпроқ қонаётган ва йиринглаётган жароҳатлар келтирган оғриқлардан кўра камроқдек туюлар эди. Ва уларни кийимлари остида ҳеч ким кўролмас эди!
- Чанқадим! Сув беринглар! – узоқдан нола эштилди.
Педро ўзига келди. Донат унинг олдига югириб келиб, ўзининг идишидан бир неча қултум сув берди. Қолган дўстлари унга қўшилишди.
- Педро ўзингни қандай ҳис қиляпсан? Сенинг отинг яна бизларда! – деб айтди Мирош.
- Оғрияпти! – қийинчилик билан нафасини ростлади Педро ва жароҳатини кўрсатди.
Карл ўйланиб боғланган жойга қаради.
- Сен кўп қон йўқотдинг! Сен кучингни тиклаб олмагунингча, бизлар яна бир оз вақт шу ерда қолишимизга тўғри келади, шундайми Донат?
У индамай бошини силкитиб қўйди. Унинг жонида яна кураш кетаётган эди: энди ҳаммаси, мутлақо у ўйлаганидек эмас, бошқача кечаётган эди. Буларнинг ҳаммасига мана шу қорасоч қиз айбдор! Фақатгина отга эга бўлишни хоҳлагани учун, у қароқчилардан бирини қўпорувчилик ҳаракатини қилишга ундади, Педро эса унинг қурбонига айланди. Бу унинг ҳаёти эвазига бўлиши мумкин эди!
Томни яна ғазаб қамраб олди. У қизчага қўйидаги сўзларни айтмоқчи эди:
- Сен бу қилмишинг учун ҳали катта жавоб берасан! – буни ўйлаганида майингина овоз уни “Биз уни кечиришимиз керак!” – деб огоҳлантирди.
Ким буни шивирлаб айган экан? Мирош? Аммо у бу пайтда отларнинг олдига кетаётган эди. Балки бу Карлдир.
“Бўлиши мумкин эмас! Подшоҳнинг ўғли, сен буни биздан талаб қила олмайсан”, - деб, унинг юрагида эски Том, қаршилик кўрсатишни бошлади.
Эҳ, унга бундай кураш маълум эди, шунингдек, подшоҳнинг ўғлининг жавоби ҳам, чунки у шармандалик дарахтида осилганида ҳаммани кечирган.
Йигит кўзларини юмди ва бир оз вақтдан сўнг чаққонлик билан “Шундай қилиб, яхши, сенинг номинг билан хўжайин! Аммо сен бизларга бу ердан чиқиб кетишимизга ёрдам беришинг керак” – деди.
Бу қиз қаерга ғойиб бўлди? Наҳотки қочиб кетган бўлса? Бир томондан бу ёмон эмас, чунки бу ҳолда улар шу қизчага қўз қулоқ бўлишдан озод бўлишар эди. Бошқа томондан - у ўзи билан, йигитлар қарши тура олмайдиган бошқа қароқчиларни олиб келиши мумкин эди. Карл ва Мирош ҳеч қандай хатарни сезмаётганга ўхшайдилар.
Бундай узоқ давом этган йўлдан сўнг дўстлар озиқланишлари керак эди. Шунинг учун улар эгарга боғлаб қўйилган озиқ овқатларини олиб, Педронинг олдига жойлашиб ўтириб олишди. У ўзига келиб олган эди, фақат қаттиқ оғриқдан инграрди.
Донат ўз озиқасини жойлаштириб бўлган эди, аммо уни ея олмади, чунки кутилмаганда яна ўша ёш нотаниш қиз пайдо бўлиб қолди. У ўзининг қўлларида ниманидир, катта қучоқ гулга ўхшаш яшил бир нарсани ушлаб турар эди. Энди қизча, уларни ёнида ётган силлиқ тошнинг устида эзишни бошлади. Шу эзган нарсани, кичкина, намроқ, думалоқ шаклга келтириб, қийинчилик билан сўзни сўзга боғлаб:
- Ўтни ейиши керак ва шунда тузалиб кетади! – деди.
Қизча, яраланган Педрога қўллаб қувватлаётгандек кулиб қўйди.
У ўзининг болалигини эслади. Ахир, унинг онаси ҳам ўтларнинг фарқига бориб, у касал бўлиб қолганида, ҳар доим ўтлар билан уни даволар эди. У оғзини очиб, тилига яшил баргларни қўйишга ижозат берди. Аччиқ эди. Педро юзини буриштирди, лекин мазаси қандай бўлган бўлса, шундайлигича қолди. У жасурлик билан нотаниш бўлган ўтни чайнаб, ютиб юборар эди.
Донат, Карл ва Мирош буни ҳаммасини кузатиб туришар эди.
Уларни ўз иродаси ўзида бўлмаган аср қизга ишониб бўлармиди? Ҳа, балки бу ёрдам берар – улар бир бирларига маъқуллагандек бошларини силкитишди. Кўп ҳолларда аёллар бу нарсаларга, эркаклардан кўра яхшироқ тушунишар эди. Шунингдек, бўлиб ўтган воқеалардан сўнг, у энди уларга қарши бўлиб кўринмас эди. Ахир қизча “Рахмат” деди. Бундан олдин, Карл китобдаги сўзларни айтганидан сўнг, у шифо топган эди. У яна гапира олар эди. Бу дегани, подшоҳ унга тегинди, чунки бошқа ҳеч ким шифолай олмас эди. Буларнинг ҳаммаси топишмоққа ўхшайди.
Дўсти чанқоғини қондириши учун, Донат яна бир марта дўстига сув тўлдирилган идишни узатди. Қизча бу идишнинг устига чизилган шернинг бошини ва бу ёш йигитнинг қўлидаги узукни кўриб, кўзларини катта очиб, ҳайрон бўлиб карар эди.
- О! – деди-да ва таъзим қилиб бошини эгди.
Бу қизнинг жонида нимадир рўй бераётгандек туюлар эди, чунки у тез қуёшга қаради ва жуда қатъиятли огоҳлантирди:
- Вақтни бой бериш мумкин эмас! Улар ортларига қайтишади. Бизлар кетишимиз керак!
У шошиб, Педронинг отини олиб келди ва Донат билан Карлга имо-ишора билан улар жароҳатланганга отга миниб олишга ёрдам беришларини кўрсатди. У яна отни эгарлай олармикин? Жуда ҳолсизланган Педро, қийналиб жониворнинг бўйнидан ушлаб, унга осилиб олди. Қизча отнинг олдидаги арқондан ушлаб, бошқалар унинг ортидан юришлари учун уларга бошини силкитиб қўйди. Бундан сўнг у Педронинг отини олдида югуришни бошлади. Бошқа қўли билан қизча ўзининг узун кийимини ушлар эди. У катта масофага ва кучли сакрар эди, худди бу нарса у учун одатдагидек бўлгандек.
3 БОБ.
Парда
Уч ёш йигит тезда нарсаларини жойлаб унинг ортидан кетишди. Ҳа, қизалоқ ҳақ бўлиши мумкин, бу ерда уларни хавф хатар кутиши эҳтимолдан ҳоли эмас. У ўзининг тўдасини одатларини билади. Тўдасини? Бу ёш қизча уларга фақат эркакнинг оёғ изларини кўрсатди. Балки у қизнинг эридир? Аммо нима учун энди у йигитлар тарафида ва улар билан бирга ўз тўдасидан қочиб кетаяпти? Саволлар ортидан саволлар.
Улар иложи борича тезроқ хавфсизроқ жойга етиб олишлари лозим. Ахир, жароҳатланган Педро билан улар бутун тун давомида отга миниб юришолмайдилар. Лекин йигитлар умуман таҳдидан қочиша олармикинлар? Яна ва яна Донат, уларни таҳдид қилишмаяптимикин деб, бошини буриб узоқларга қарар эди.
Ёш қиз йўлдан ўнгга қайрилди. Сув оқаётган жойга етиб келгунча улар бир неча вақт юмшоқ, захда ўсадиган ўтнинг устида, дарахтлар орасидан одатий бўлмаган, илон изига ўхшаш усул билан юриб келишди. Қиз озгина вақтга тўхтаб, Педро отнинг устида қанчалик мустаҳкам ётганини текшириб кўрди. У ўзининг белига бир неча марта ўралиб камардек боғланган узун боғичини ечди ва дўстларга, хавфсизлик учун уни қаттиқ боғлаб қўйишлари кераклигини тушунтирди. Педро рози эди. У жуда чарчаган эди ва от тез юраётганида ўзини ўзи ушлаб туришга хожат қолмаслиги учун миннатдор эди.
Энди қизча отни бўйнига тинчлантираётгандек уриб, уни дарёга олиб борди. Бу ерда дарё анчагина кенг, ва чуқур эмас эди. Учта дўст ҳам пастга тушиб, ўз отларини ёқимли, салқингина сувнинг олдига олиб келишди. Шундай қилиб, улар ҳар доим дарё ўзанига қарши, кўп вақт мобайинида олдинга силжишди. Дарё борган сари торайиб борар эди, аста-секин сув оқими тезлашиб, йўловчиларга қаршилик қилар эди. Ниҳоят, олдинга силжиш борган сари қийинлашарди. Отлар ерга ўхшамаган сирпанчиқ тошларда юришга ўрганмаган ва улар олдинга юриш учун анча ҳаракат қилишди. Улар яна отларни эгарлаб кетишлари яхши эмасмикин? Лекин қиз тинмай олдинга юрар эди. Унинг олдида, йигитларга ўз заифликларини кўрсатишлари мумкин эмас эди! У сонларигача сувга кириб кетди. Унинг кучи қанчагача етар экан?
Узоқдан аста-секин кучаяётган қандайдир паст шовқин эштилар эди. Чап ва ўнг томонларида жойлашган осилиб турган қоялар тезлик билан юқорига ўсаётгандек эди. Улар кейинги қояни айланиб ўтиб, юзаси текисланиб кетган катта тошга чиқиб олишганда, бу шовқиннинг сабабини кўриб қолишди: олдинда шаршара бор эди! Катта баландликдан, икки қоянинг орасида, ёввойи ўсимликлар билан безатилган, худди кумуш-ҳаво рангли пардага ўхшаб, улкан сув оқимлари пастга қараб оқар эди. Эҳ, бу ердан улар ўтиша олмайдилар! Йигитлар қопқонга тушишди! Бу ердан чиқиш йўлини излашдан бошқа, чора йўқ! Орқага! Донат орқага қаради, умуман олганда орқага йўл борми?
У яна олдинга қараганида, қиз ўнг томондаги қояга жуда яқин, сувга чуқур кириб турган эди. Энди қиз чаққонлик билан, шаршаранинг олдида худди хонтахтадек турган катта силлиқ тошга кўтарилиб олди.
Бундан сўнг, қизнинг ўзини тутиши йигитларга нотабиий туюлди. Жумладан: у тиззаларига туриб уч марта бошини ерга эгиб турди. Бундан кейин яна кўтарилиб, қўлларини кўтарганча бутун танаси билан қимирлай бошлади. Бу илоннинг ҳаракатларини эслатар эди. У ҳар доим юзи билан шаршарага қараб, йигитларга эса тескари туриб рақсга тушгани қўзга ташланди. Ёки бу рақс бўлмай, яна нима бўлиши мумкин эди? Ёвуз ўйин анчагача давом этди. Ҳа, айнан ёвуз, Донатни қамраб олган ҳисни ифодалаш учун бу сўз тўппа-тўғри танланган эди. У умуман ёқимли эмас эди. Бунга қарамай у мафтун бўлиб қараб қолди.
Энди у рақсни тўгатиб, иккала қўлини қулоқларига худди эшита олишни хоҳлаётгандек қўйиб турди. Узоқ вақт сув оқимларининг шириллаши ва шовқинидан бошқа ҳеч нарса эшитилмас эди. Ниҳоят у ўзининг кумуш рангли боғичини олиб қайнаб турган сувга ташлади. Бундан сўнг унинг ўзи ҳам у ерга, шаршаранинг остидаги чуқур сувга қараб сакради –– ва шаршара уни ўзига тортиб олди. Донатнинг нафаси орқага тортиб кетди. У худди қотиб қолгандек турар эди. Балки қиз ақлдан озгандир? Ёки у ўзининг ҳаётига қасд қилмоқчими?
Бир неча сониялардан сўнг қизнинг боши, айнан йигитларнинг олдида сувдан кўтарилди. У кулаётган эди. Ёш қиз ночор ҳолатда кулаётган эди!
- Ҳамма у ерга таклиф қилинди! – шаршаранинг чап томонига кўрсатиб, ҳайрат билан деди у.
У нимани назарда тутди? Донат, Карл ва Мирош унга бошларини силкитиб, ҳайрон бўлиб қараб туришарди.
Шаршара, қоялар - олдинга йўл йўқ. Унда “таклиф қилинган” деган сўзи нимани билдиради? Ахир, қоялар уларни таклиф қилишлари мумкин эмас! Қизча ҳақиқатдан ҳам ақл идрокини юқотганга ўхшайди. Карл ва Донат пешаналарини буриштириб, бир-бирларига кўп маъноли қараш қилишди.
- Биз қаерга тушиб қолдик? Бу ердан қочишдан бошқа чора йўк!
деди Карл.
Шунда қиз Педронинг отини боғичидан ушлаб, сувга янада чуқурроқ етаклади. Бошқалар унинг ортидан боришлари шарт эди, сув оқими тобора кучлироқ бўлаётган жойдан чиқиб турган ўткир учли қоянинг олдига яқинлашгач, қиз уларга қўли билан силкитиб қўйди. У ерга етиб олиб у зудлик билан чапга бурилди. Йигитлар юракларини ҳовучлаб унинг ортидан боришарди. Улар яна нима ҳам қила олар эдилар? Ахир, улар бечора дўстлари Педрони мушкул аҳволда қолдиришлари мумкин эмас! У ҳали ҳам ночор аҳволда отининг устида осилиб ётар эди.
Улар нималарни бошларидан ўтказишаркин? Ўткир учли қояларнинг ортидан сув чуқур ариқ қазиганга ўхшайди, улар шу ариқдан ўтишлари керак эди. Оқим уларни йиқитиб юбормоқчи эди, аммо улар тура олишлари учун ҳамма чорани кўришди. Бундан кейин тупроқ уларнинг кўзларининг олдида, сезиларли даражада кўтарилди, ва улар бир неча қадамдан сўнг юқорига қараганларида, у ердан жуда ҳам ўсиб кетган кўм-кўк нам чирмовиқларнинг деворига тўғри келганларини кўришди.
Ёш қиз уларни худди пардадек суриб ташлаганида, дўстлар, бу ерда – чап қоянинг ортида қоянинг ёриғи борлигини кўришди! Шунчалик кенгки, унинг орасидан инсон бемалол ўта олар эди. Қиз қоянинг ёриғидан шундай ўтдики, худди буни кўп марта қилгандек, ўзининг ортидан Педро ўтирган отни ўтказиш учун, юқорида чирмовиқларнинг яшил боғига суянди. Ўйланиб қолган дўстлар, унинг ортидан боришди ва ичкарига кириб кетишди.
Қоянинг ортидан йўл жуда кескин тепага олиб борди, бундан сўнг эса, бирдан ўнгга. Ва қандай кутилмаган воқеа: улар бирданига шаршаранинг ортида – шовқинли деворнинг орқасида пайдо бўлиб қолишди! У ерда туриш мумкин, чунки бу ғор эди. У инсонлар ва ҳайвонлар учун етарликча жойга эга – худди меҳмонхонадек. Текис ер, силлиқ, сариқ деворлар, яна ва яна кичкина ғорчалар ва улардаги тешиклар. Ўртада улкан тош турибди. Унинг устки томони қора, кўринишидан, бу гулхан учун ажратилган жой бўлган бўлиши мумкин.
Йигитлар у ерда ҳайрон бўлиб туришар эди. Фақат Карл бурнини ёпиб, ўлимнинг жирканчли ҳиди келаётганини ва бу ерни тезроқ тарк этишлари кераклигини айтди. Лекин ҳеч ким буни ешитмади. Бу ерда, ғордаги шовқин, олдинда, дарёдагидан кўра янада кучлироқдек туюлар эди, чунки деворлар шовқиннинг акс садосини эшиттиришар эди. Бир-бирини тушунишлари учун бақириш керак эди. Қиз айнан шундай деб бақирди:
- Бу ерда хавф йўқ! Биронта одам ҳам бу ерга кирмайди!
“У ҳақ”, - деб ўйлади Донат. Қандай ажойиб пана жой! Бу ерда улар келгуси кунларга мутлақо хавфсизликда яшайди. Албатта, бу нарсага мутлоқо аминлик йўқ, бу сирни биладиган ягона инсон шу қиз эмаслигини улар қаердан билишсин? Шу сабабдан бу ерда сал кечроқ яна кимдир пайдо бўлиши мумкин. Бу жуда ҳам бўлиши мумкин бўлган нарса. Бўлмаса ҳозир улар тузоқда эдилар. Шундай қилиб, ягона кириш жойини ҳар қандай вазиятда ҳам назорат қилиш керак. Ахир ҳеч қачон билиб бўлмайди!..
Қиз Педрони отнинг белидан туширишга киришди. Мирош ва Том унга жароҳатланганни текис ерга ётқизишга ёрдам беришди. Бу ерда аниқ совуқ эди. Уларнинг юклари ҳўл бўлгани қанчалик ноўрин, ва уларда қуруқ кўрпа ҳам йўқ эди! Йигит кўп қон йўқотгани учун уни иссиқроқ қилиб тутиш керак эди. Нима қилса бўлади? Унинг совуқдан қотиб қолган қўл-оёғларини ишқалаш керакми? Томнинг миясига фақат шу нарса келди. Ва у бу нарсани катта иштиёқ билан қилишни бошлади.
Аммо, бу нима яна? Навбатдаги кутилмаган совға: қиз уларнинг бошларидан юқорида жойлашган кичкина ғорга, қоянинг иккита чиқиб турган жойи орқали чиқиб кетди. У қўлини узатиб у ердан тугунни чиқариб олди. Қиз уни очганида, ажойиб, атрофи ёрқин безалиб тўқилган кўрпа чиқди. Албатта у қуруқ ва олийжаноб мақсадларга мўлжалланган эди. Балки бу пардадир? Ҳа, у бу ерда кўп марта бўлгани аниқ кўриниб турибди! Қиз эҳтиётлик билан кўрпанинг учини Педронинг бошининг тагига қўйиб, қолган жойи билан унинг устини ёпди.
Шу орасида Карл безовта бўлаётган отлар ҳақида ғамхўрлик қилди, уларни ғорнинг ичига олиб кириб, юкларни тушурди. Мирош егуликларни очди. Сув белидан юқорироқ бўлганида Мирош уларни бошига қўйиб олиб келган эди. Шунинг учун улар деярли қуруқ эди.
- Менинг қорним ғуриллаяпти! Бу ерга келинглар! Энди биз ниҳоят, тинчгина овқатланишимиз мумкин! – деб бошқаларни таклиф қилди у ва тошнинг четига ўтириб, қўлига тушган қуруқ хош-хаббаларни олиб гулхан ёқишга киришди.
Донат бу нарса, ғорнинг бурчагида бир нима билан машғул бўлган қизни безовта қилганига аҳамият берди. Энди у ҳам қорни очганини сезди. Йигит гулханнинг олдига, албатта ерга, кириш жойи кўриниши учун яхшилаб жойлашиб ўтириб олди. Карл ҳам уларнинг олдига, ўз улушини олиш учун келди.
Мирош озгина нон билан пишлоқни қизга бермоқчи бўлди - у ҳам бундай юришдан чарчаган бўлса керак! Аммо у қўрқиб орқага қадам ташлади ва озиқани унинг оёғининг остига, ерга қўйишини хоҳлади. У бунга аҳамият бермай, унга дўстона қарагандан сўнг, ёввойи қиз миннатдорчилик билан бошини силкитиб, катта иштаха билан овқатланишни бошлади. Мирош бу қиз ҳақида кўпроқ нарсани билишни истар эди! Лекин уни бир нарса у билан гаплашишдан ушлаб турар эди. У унга четдан қараб турар эди. Нима учун у бунчалик олийжаноб аёлларнинг кўйлакларини кияди? Ким у?
Нотаниш қиз яна тушунарсиз нарсани қилди: у яна бир марта ўзининг, йигитларнинг тушунишича, омборхонасига қирди. Энди у чиқарган нарса тешикли чўп эди. Қиз ғорнинг ўнг томонидаги тошга ўтириб, чўпни оғзига яқинлаштириб, унга пуфлашни бошлади. Бу най эди. Уларнинг қулоқларига ҳайрон қолдирадиган, хомуш товушлар етиб келар эди. Бу товушлар ва шаршаранинг шовқини – қандай уйғунлик!
Олдинига Донат безовталанди – у ўзининг мусиқаси билан кимнидир жалб этмоқчи эмасмикин? Лекин кейин, қудратли парда ортидан улар ўтирган жойдан ташқарига ҳеч қандай товуш эшитилмайди, деб ўйлади, бу ҳақиқатдан ҳам шундай эди! Бу ерда, ичкарида мусиқа ғорнинг ярим айлана томонидан садо бериб, улар ўтирган жойга ва Педро ётган жойга ёғилар эди. Бу унга ёқаётганга ўхшайди. У тушида жилмайиб қўйди. Шунингдек бошқа иккита дўст ҳам мафтун бўлиб эшитишар эди. Сувли парда ортидан ботаётган қуёш ўзининг қизил-сарғиш нурини уларнинг кулбаларига юборар эди. Бу гўзал мусиқа эди ва шу билан биргаликда бу ерда, ичкарида илиқ бўлаётган эди. Ҳа, энди ниҳоят, улар ўзларининг ҳўл пайпоқларини ечиб, қулайроқ жойлашиб олишлари мумкин. Донат, қани эди бу оғирлик доимо унинг бошига босиб турмаса деб ўйлади. Йигит бу ерда бўлганидан бошлаб, ўзининг устидан қандайдир босимни сезар эди. Жуда ғалати. Балки Карл ҳақ бўлгандир ва улар бу ерда бунчалик кўп ушланиб қолишлари керак эмас эди?
4 БОБ
У ёғига беш киши бўлибми?
Совуқдан қотиб қолган Донат уйқудан уйғонганида, у ҳали ҳам ўша қаттиқ катта тошга суяниб ётган эди. Ундан муздек изғирин тарқаларди. Унга тунаш учун яхшироқ жой излашга тўғри келади. Мирош Педронинг ёнида ётибди, Карл унинг бошқа томонидан – худди уни ҳимоя қилгандек. Уларнинг ёнида яна жой бор эди. Бундан кейин ғорда ҳамма нарса яна қоронғи бўлиб қолди. Яна ёруғлашди. Бу момақалдироқнинг товушлари бўлса керак. Яна чақмоқ. Қиз қаерда экан? У кўринмас эди. Ҳа, бундай об-ҳаво олдида улар ҳар қалай унинг бу ғорида, шаршаранинг ортида хавфсизликда эдилар. Аммо унинг бошидаги ёмон ҳис ҳали ҳам ўтиб кетмаётган эди, аксинча илгаридан кучлироқ бўлаётган эди. Шундай оғир! У бунга қарши нима қила олар эди?
Донат фақат Мирош уни биқинига туртганидагина уйғониб кетди. У мутлақо тетик бўлиб, унинг қулоғига, қандай ажойиб туш кўрганини айтаётган эди. Эрта тонг, бу ерда, ичкарида ҳамма нарса рангсиз кўринар эди. Худди шундай Карл ҳам уйғонди ва ҳаттоки Педро ҳам.
- Айтиб бер бизга! - деярли бирданига учалови ҳам айтишди.
Улар сувнинг шовқинига ўрганиб қолган бўлишса ҳам, Мирош уни эшита олишлари учун бақиришига тўғри келди:
- Биз бутунлай зулматда эдик. Бирданига мен подшоҳнинг ўғлини ажойиб майсазорда кўрдим. У биз унинг олдига боришимиз учун қўли билан бизга ишора қилди. Бундан кейин у ўзининг отига миниб, олдинга юриб кетди.
Подшоҳнинг ўғли! Ҳамманинг кўзи ёшга, юраги эса ғамга тўлиб кетди. Ҳа, қандай улар уни яна кўришни хоҳлашар эдилар. О, кеча улар бўлиб ўтган воқеалар туфайли у ҳақида деярли унитишди!
Карл бу тушни яна олдинга ҳаракат қилиш учун берилган деб ҳисоблади:
- Бу туш бизларга ҳам тегишли, чунки биз ҳам бу ерда бутунлай зулматда ўтирибмиз! Агар имконият бор бўлса, биз иложи борича тезроқ ташқарига чиқишимиз керак. Бу ўлимнинг ҳиди мени кучимдан маҳрум қилаяпти!
Шундай қилиб, у ҳам бу ерда ўзини унчалик яхши ҳис қилмаяпти! Донат яна бошида даҳшатли босимни ҳис қилди. Балки бу ҳолат шаршаранинг шовқинига боғлиқдир? Яна нимадан экан? Ҳа, ҳамма вазиятларга қарши улар бу ердан кетишлари лозим! Лекин улар Педрони отга мина оладиган ҳолатда деб ҳисоблашлари мумкинми?
- Мен анча яхшиман, - эркакларча айтди Педро, чунки ҳамма ундан аҳволи ҳақида билишни хоҳлаганини сезди.
Донат шубҳаланиб сўради:
- Ҳақиқатан ҳамми?
- Келинглар ундан сўраймиз! – айтди Мирош.
- Кимдан?!
- Подшоҳнинг ўғлидан, кимдан бўлар эди?!
Мирош бу ҳақида ўйлагани қандай яхши бўлди! Ахир у шундай ажойиб туш кўрди! Бахтли, уларга эса подшоҳдан ҳеч қандай туш келмаганига анча бўлган!
Улар ўз жойларидан туриб, подшоҳнинг ўғлига қўшиқ айтиб кўришга ҳаракат қилишди, аммо унгача етиб бориша олмадилар. Шаршаранинг шовқини орасидан ҳам.
- Менинг миямга ҳеч бир қўшиқ келмаяпти – ростини айтди Донат. Бошқалар бир-бирларига қараб:
- Бизларга ҳам! – дейишди.
Ҳа, бунақаси ҳали ҳеч қачон бўлмаган! Бу ерда нимадир жойида эмас, буни ҳаттоки, ўзининг туши туфайли бахтли бўлган Мирош ҳам сезди.
- Унда йўлга тушиш вақти келди – деган сўз унинг оғзидан чиқиб кетди.
- Яхши! – деди Донат. - Биз ҳаракат қиламиз.
- Ниҳоят, сизлар бир қарорга келдингизлар! Биз бир лаҳза ҳам вақтни йўқотмаслигимиз керак. Бу ҳид янада кучлироқ бўлаяпти – деб таъкидлади Карл.
У отларнинг олдига яқинлашганида, қизни кўриб қолди. У катта тошнинг олдида, оёқларини бир-бирига қўйиб, чўккалаб ўтирар эди, кўзларини юмиб, танасининг юқори қисмини ва қўлларини у ёқдан бу ёққа қимирлатиб рақсга тушарди. Унинг лабларининг қимирлашидан, йигит, у қўшиқ айтаётганини кўра олди: лекин уни эшита олмади. Карл ўзининг олдига Донатни чақирди ва қизга қўли билан кўрсатиб:
- Уни бу ерда қолдирамиз! Бу ердан тезроқ кетайлик! –деб таклиф
қилди.
Улар бу қиз билан нима қила олишар эди? Ахир, қиз бу ерда деярли ўз уйидагидек эди. У ўзининг уйига ёки тўдасига, ўзи йўл тополади, ахир, бу ерда кўп маротаба бўлган.
Тўртта дўст орқада хатарли бўлган йўлни, ортларида шаршарани қолдириб, иложи борича соҳилга тезроқ чиқиб олишди ва даштга тўхташди.
- Тоза ҳаво! – аниқ бўшашган ҳолда, деди Карл.
Донат, Педро бир оз дам олиши кераклигини англади. Педро миннатдорчилик билан баланд ўтга ётиб, кўзларини юмиб олди. Қуёш илитиб, унинг юзини иситар эди. Қани эди, кўкрак қафасидаги бу жароҳатдан пайдо бўлган оғриқ йўқ бўлса!
Энди унинг учта дўсти, шаршаранинг ортида паноҳ топишган жойда, уларга нимадир шу нарсани қилишга ҳалақит берган нарсани қилишди. Жумладан: подшоҳнинг ўғли билан мулоқотга киришиш. Бу худди уйга, унинг бағрига қайтгандек бўлди. Уларниг ақлига бир қўшиқниг ортидан бошқаси келаверди ва уларнинг хониши борган сари қувноқлашаверди.
“Агар мен кўпроқ у билан мулоқотда бўлганимда, кеча, бошимиздан ўтказган нарсаларимиз бизни бунчалик ташвишга қўймаган бўлармиди – деб ўйлади Донат. Нимага мен бирон марта ҳам, мен нима қилишим керак деб шоҳдан сўрамадим?”.
Кейинги дақиқада Карл ўзининг китобидан: “Менда жо бўлинглар, мен эса сизларда”, деган жойни ўқиди.
Унинг дўстлари ўқилган нарсадан таъсирланиб, бутунлай жим бўлиб қолишди. Ҳа, нимадир бўлиб улар шох билан қолишмади. Бу улар томонидан анчагина нодонлик бўлиб кўринди!
“Бу нарса бошқа такрорланиши керак эмас, подшоҳнинг ўғли! Бу қандай содир бўлди ўзи?”- ибодат қилиб ўйлади Донат. Лекин жавоб келмади. Шунда у кечаги кунни ички нигоҳида тасаввур қилишга ҳаракат қилди, унинг ҳатоси қаерда бўлган экан. Аммо у буни қилишга улгурмади, чунки ўзининг ортидан кимнидир йўталганини эшитди. У ўгирилиб қаради – улар томон ҳамон ўша қиз келаётган эди. Унга бу ерда нима керак? Ахир у улар қиздан қутилишган деб ўйлар эди! Унда ғазаб қайнай бошлади. Қиз уларнинг ортидан нима сабабдан чопаётган экан? Ва айниқса, қизиғи шунда эдики, бошидаги олдин бўлган босим яна унга қайтди. Шундай экан, қиз билан нимадир нотўғри. Бундай шахс уларнинг жамоатсига керак эмас. Ва, шу билан нуқта!
Шунда Донат, қиз илтижо қилгандек қўлларини узатганини кўрди.
- Мени ўзингиз билан олиб кетинглар, бўлмаса мен ҳалок бўламан! - деб ёлворарди у.
Ҳм. Агар бу ҳақиқатдан ҳам шундай бўлса, унда улар буни қилишлари керак. Унинг юраги ҳаттоки, ачинишга ҳам тўлиб кетди. Лекин ҳозир Донат, унинг миясига келганини, ёки ўзи тўғри деб билганини қилишни хоҳламайди. Бу гал йигит подшоҳнинг ўғли бу нарса ҳақида нима деб ўйлашини албатта сўрайди.
- Ана у ерда - узоқроқда ўтириб тур! Ва биз сенга бу бизга тўғри келадими, йўқми, жавоб беришимизни кут – деб тинчгина айтди у.
Бир қанча вақт, сўрамоқчи бўлган шахснинг олдига қайтиш, ҳақиқатдан ҳам қийин бўлди.
Бундан олдин, ахир шундай ажойиб эди – улар унинг ҳузурини ҳис қилишар эди. Ҳозир эса... Йигитлар қаттиқ безовталанишди, ҳар бирлари жуда ҳам ўзларининг шубҳалари-ю, фикрлари билан курашар эди. Қолаверса, саёҳатни давом эттириш учун уларда фақат тўртта от бор эди!
Ниҳоят. Мирош:
- Қадрли подшоҳнинг ўғли, ахир сен бизнинг ишларимиз қандай кетаётганини кўриб турибсан. Сен менинг тушим орқали қайтишимизга даъват қилдинг. Биз сен хоҳлаган нарсани қилишни истаймиз. Бу ҳақиқат! Ҳозир биздан ўзимизнинг фикрларимизни олиб ташла ва ўзингникини бер! - деб айтди.
Карл ҳам шу нарса ҳақида баланд овозда гапиришни бошлади ва бошқалар ҳам, худди шундай қилишди. Бу тартибсиз шовқинга ўхшарди, аммо бир неча вақтдан сўнг, ҳамма томондан чуқур тинчлик келди. Шубҳалар ва қўрқувлар йўқ бўлиб кетишди, уларни шунчаки мағлуб қилишди. Ва бу муҳим эди.
Ўша пайт Педро сал кўтарилди ва четда ўтирган қизни кўргач:
- О, у биз билан кетаётгани қандай яхши бўлди! – деди.
Қиз, бошини кўтариб, умуман умидсиз унинг томонига қаради.
- Сен, подшоҳнинг ўғли бунга нама дейсан? Сен ҳақиқатдан ҳам шуни хоҳлайсанми? – деб сўради Донат ўзининг хўжайинидан.
- Бу равшан-ку! – ўзининг ичида шуни эшитгандек туюлди унга.
Балки бу сўзлар, фақат унинг шахсий фикрларидир? – шубҳаланди у. Албатта унинг ўзи шу шубҳали қизни ўзи билан олишни хоҳламас эди! Бу ҳолда шу фикр, анчагина зид бўлиб, ҳайрон қолдирар эди. Шундай қилиб, шу иккита сўз, подшоҳнинг ўғлидан чиққан бўлиши мумкин. Ва агар йигит бирданига “йўқ” деган сўзни аниқ эшитиб, ҳис қилмаган бўлса, унда бу шоҳнинг иродаси. Ва бу энг муҳими.
Бошқалар ҳам рози бўлиб бошларини чайқашди. Шундан кейин, Донат нотаниш қизнинг олдига келиб, унга деди:
- Ҳаммаси жойида. Сен биз билан кетишинг мумкин.
У йигитнинг қўлидан ушлаб, уни ўпмоқчи эди, лекин йигит, қизни четга сурди, чунки бу ҳол уни ноқулай аҳволга солиб қўйди. Йигит қизариб, қизни дўстларининг олдига олиб борди. Педро у билан кўришиш учун ҳаттоки, туришга ҳаракат қилиб кўрди, лекин унинг кўзлари қоронғилашиб кетди. У силкиниб, яна ётиб олди. Ўша заҳоти, киз, шу пайтгача кўйлагининг тагида беркитиб қўйилган, бўйнининг атрофига бойланган халтачани тортиб олиб, уни очиб, ундан яшил рангли, ўралган нарсани чиқарди. Қиз уни очганида, унга ўша, йигитларга таниш бўлган яшил коптокчалар ўралган эди. Бундан ташқари у қандайдир чўзинчоқ, қора ёнғоқларни олиб келди?
- Ёнғоқларни ва ўтни оғриққа қарши ейиш керак! – аста-секин ва сўзларни жой жойига қўйиб, деди ёш шифокор ва Педрога улардан бирини яшил коптокчалар билан бирга берди.
Бемор чайнагунича, қиз бир оҳангли, ажиблантирадиган мусиқани хониш қила бошлади.
Карл бир неча бор, кўп маъноли йўталиб қўйди. Шунингдек, Донат ҳам бу ҳолатда ўзини ноқулай ҳис қилди. У улар йўлга тушишлари кераклигини эслатиб қўйди. Аммо улар бу ҳолда нима қилишлари керак? Карл қиз ўтириб кетиши учун, ҳар бирлари бир қанча вақтдан пиёда юришларини таклиф қилди. Лекин бу ёввойи қиз, бу ерга келаётганда қилганидек, Педронинг отининг боғичидан ушлаб олди:
- Сен минавер, мен чопаман. Менинг оёқларим кучли! – деб таъкидлади у ва ўша заҳоти югуриб кетди.
Улар орқага йўлни топишди ва ҳар доим шарққа қараб юришди. Бир неча вақтдан сўнг, Донат ҳаммани тўхтатди, отидан тушиб, қизга унга минишни буюрди. У итоат қилди, лекин унга ҳайрон бўлиб қаради. Том унинг нигоҳида миннатдорчилик ва у учун нотабиий хурсандчиликни сезди. Бунинг ортида нама яширинар эди? Ахир қизнинг отга миниш навбати келгани табиий нарса эмасмиди?!
О, отларга минганлар ҳаттоки, унинг исмини ҳам билишмайди! Донат ундан ўзи ҳақида сўраганида, у:
- Менинг исмим Ой – деди.
Бу жуда чиройли эштилди, деб ҳисоблашди дўстлар ва ўзларини ҳам таништирдилар. Қиз ўзига нотаниш бўлган исмларни бир қанча қийинчилик билан такрорлади. Ҳаммасидан кўра “Донат”нинг имсини айтилиши яхшироқ чиқар эди, қолган бошқа исмлар унинг оғзидан, кулгили эштилди ва у йигитларни шу орқали кулдирди.
Энди йигитлар бутун йўл давомида алмашиб, ўз жойларини қизга бўшатиб беришар эди. Шу куни улар жуда узоқ юриша олмадилар, чунки улардан бири ҳар доим ёнларида югуришига тўғри келди. Ва Педронинг ҳолатини инобатга олган ҳолда, улар яна ва яна узоқ вақтга тўхташар эди. Саёҳатчилар тўхтаганларида имкониятни, Ой ҳақида кўпроқ нарсаларни билиб олиш учун ишлатишар эди. Унинг нутқи жуда чегараланган ва бузилган эди. Қиз қандайдир жанубий халқдан келиб чиққанга ўхшайди. Фақат у ўзининг ўтмиши ҳақидаги суҳбатдан қочарди, бу аниқ кўриниб турибди. Ундан бу ҳақида сўрашганларида, унинг юзининг ранги ўчиб, ўзидан йироқлатар эди.
Аммо қиз шаршарада бор бўлган сирни айтиб беришни жуда хоҳлаётгани кўриниб турибди. Албатта, Ой уларга у ерда қудратли Сувнинг руҳи яшаётганини, имо ишоралар билан ва унга таниш бўлган сўзларни танлаб, тушунтиришга ҳаракат қилганида, фақатгина Донат эмас, балки қолган дўстларни ҳам этлари жимирлаётганини сезишди. Фақат жодугар ва унинг хизматкорлари йилда икки марта у ерга, унга сажда қилиш учун келишлари керак эди. Бу, улар бир неча кун олдин беркинган жой. Шу сабабдан ўша ғор қизга энг яхши пана жой бўлиб туюлган.
Қиз сувнинг Руҳи ҳақида айтаётганда, таъзим қилар эди. Шаршаранинг олдидаги тошни меҳроб деб атаб, ундаги рақси орқали унинг яхши муносабатига эришмоқчи бўлганини тушунтирди. Қиз Руҳ деб аталмиш бир нарсага ўзининг сочига боғлайдиган тасмасини бериб, унга ўз ҳаётини совға қилиш учун сувга ғарқ бўлди. Лекин у қизни уларнинг олдига ташлаб юборди, ва бу билан унинг маъбадини зиёрат қилишга рухсат берди. Шундай қилиб, қиз саёҳатчиларга улар ўша ерга киритилганликларини тушунтириб берди. Кейин овқат пайтида Мирош, гулханни ёқиш учун қурбонгоҳни тошига ўтириши билан сувнинг Руҳини хақоратлади. Бу тошга фақат битта жодугар тегиниши мумкин эди.
- Жодугар? - биргаликда қайта сўрашди Карл ва Донат.
- Жодугар жуда кучли. Жодугар жуда ғазабга тўлган. Ой унга тегишли ва унга хизмат қилади! – ҳар томонга қараб, қўрқиб шивирлади қиз.
Уч дўст бу ҳақида билиб олганларида, ўз юракларида подшоҳнинг ўғлига мурожаат қилиб, уларнинг ҳаммалари учун паноҳ сўрашди.
Шунингдек, Ой уларга, найда чалган куйи билан руҳларнинг ғазабини тинчлантиргани ҳақида айтиб берди. Яна, тунда уларга момо қалдироқнинг руҳи таҳдид қилганини ва уни ҳам рақсга тушиб тинчлантиришга тўғри келганини айтиб берди. Шунинг учун, уларнинг ҳаётларини сақлаб қолиш учун унга тун бўйи беъдор бўлиб рақсга тушишга тўғри келди... Бундан кейин эса бу ёввойи қиз, улар шошилиб, уни қолдириб, отларига миниб кетганларини билиб қолди.
У жим бўлиб қолди, кўзларида эса нам кўринди. Бу уни хақоратлаганини белгиси эди.
- Нимага сен бизнинг ортимиздан келдинг? – эҳтиёткорлик билан сўради Карл.
Ой, буни ўз ҳаёти учун қўрққани учун қилганини тушунтирди. Гап шундаки, қиз ўзга юртликларни сирли маъбадга олиб киргани билан жодугарнинг амрига қарши чиқди. Жодугар шафқатни билмайди. Ўсмир қиз қўли билан, худди кимдир унинг юрагига пичоқ қадагандек, имо-ишора қилиб кўрсатди. У “жодугар” сўзини ишлатгани учун, қиз бу одамдан жуда қўрқиб, ундан нафратланаётганини тахмин қилиш мумкин эди.
- Лекин нима учун сен буни биз учун қилдинг? Ахир сен бизни билмайсан - ку? – ўйланиб сўради Мирош.
Бунга келсак, у Донатнинг қўлида шернинг боши чизилган узукни кўриб қолди. Унинг бувиси эса бир пайтлар, унга қийин бўлган паллада у учун нажоткор бўладиган шернинг ортидан боришини башорат қилган эди. Қиз буни айтганида Донатга умид билан ва ҳавас қилиб қаради. Энди у ҳам нимага қиз унга нисбатан бундай нотабиий муносатда бўлганини тушунди.
Бунинг ҳаммасини билиб олган дўстлар бир-бирларига қараб қўйишди. Улар ҳайрон қолиб, ўзларини йўқотиб қўйишди. Уларга таниш бўлмаган қиз улар учун нималарга қўл урибди-я! Лекин улар, Ой ўзининг руҳлар деб аталмиш нарсаларининг олдида даҳшатли кўрқувда бўлганидан безовталанишар эди. Қандай қилиб сув ёки момақалдироққа сиғиниш мумкин? У бунинг ҳаммасини яратган ва ҳаммаси унга тегишли бўлган подшоҳни билмаслиги аён эди. Албатта улар дарров подшоҳ ҳақида унга айтиб беришлари керак. Лекин агар элчилар унга, у ишонган ҳамма нарса бутунлай уйдирма эканлигини айтишганида, қиз ҳақоратланиб, уларни қолдириб кетиши ҳам мумкин эди. Лекин уларнинг ҳаммаси қиз подшоҳ билан танишишини хоҳлашар эди! Албатта йигитлар уни эшиётганларида ўзларини ёмон ҳис қилишди. Улар қизнинг ҳамма қарашларини жон деб тўғирлашар эди, аммо шу билан бирга севгисиз ҳаракат қилишни хоҳлашмади.
- Подшоҳнинг ўғли, сен, шундай қилишинг мумкин-ки қиз сени ва отани билиб олади – деб айтди Донат ўз юрагида. Сендан жуда илтимос қиламан, менга бу ҳақида кўпроқ эслатиб тур! У сени таниб билиши учун, сен унинг юрагини очишинг мумкин!
Қизга эса деди:
- Мен шер эмасман. Мен фақат унинг ўғлиман. Биз буюк шерни биламиз ва сени нажоткоринг олдига олиб борамиз.
5 БОБ
Ниҳоят уйда
Ниҳоят улар узоқдан подшоҳнинг қасрини танигунларича тўққизта узун кунлар ўтди. Ниҳоят! Йўл ҳамма учун анча мушкул бўлди, чунки икки кун олдин улар охирги, тўсқинликларсиз саёҳатнинг фақат беш кунига ва атиги тўрт кишига мўлжалланган озиқаларини еб бўлишган эди. Ой йўл-йўлакай терган мевалар ҳам уларнинг қоринларини тўйғиза олмади. Лекин унда ҳар сафар Педро оғриқ сеза бошлаганида у учун яшил коптокчалар топилар эди. Шунингдек, ҳар куни эрталаб, қувват бўлсин деб, қиз беморга қора уруғлардан бирини берар эди. У бу учун Ойдан жуда миннатдор бўлди ва дўстлар Педро уни ҳатто ёқтириб қолди деб ўйлашар эди.
Кўринишдан қиз борган сари ранги оқариб, чарчагандек кўринарди. Донат бунинг сабабини билгандек эди, чунки бир марта тунда уйғонганида, у қизни ой нурида, оёқларини ғалати қилиб ёйиб олган ҳолатда ўтирганини кўрди. Шу ҳолатда у бир маромда қўшиқ хиргоя қилаётган эди.
- Озгина ухлаб олиш яхшироқ бўлмасмиди? – деб сўради у қиздан.
Қиз терс қилиб рад жавоб берди. Шунингдек, келгуси тунларда ҳам, Том уйғониб қолганида уни шу ҳолатда ўтирганига аҳамият берди. Охирги тунда эса, тўлин ойнинг нурида у ҳаттоки рақсга ҳам тушди. Буни кузатиш қанчалик ваҳимали эди!
Донатнинг ўзини ҳали ҳам бош оғриғи қийнар эди. Карл жуда кам гап эди, Мирош эса, ўзининг ҳар доим тетик гаплари билан уларга шилқим бўлиб кўринар эди. Шунга қўшимча у Ойнинг фойдаси учун пиёда юришдан бир неча марта қочишни амаллади.
Ҳамманинг олдида отга миниб кетаётган Донат:
- Олдинга қаранглар! – деб ҳайқирганида, иссиқ куннинг ўртаси эди.
- Подшоҳнинг қасри! – деб хурсанд бўлишди Мирош ва Карл. –Биз маррага яқинлашиб қолдик!
Донат отдан тушди.
- Бу ёққа кел, Ой, менинг отимга ўтир. Ҳозир мен қолган йўлни
жоним билан югуриб ўтаман!
Ҳа, энди у иложи борича тезроқ югуради. Йигитни отасини олдига тортар эди. Ниҳоят – уйга, унинг қасрига қайтиш!!! Ниҳоят, дам олса бўлади!
Аммо Педро ингради:
- Мен у ёғига бундай жазирамада кета олмайман! Мен салқин жойда дам олишим керак! Сизлар эса олдинга кетаверинглар!
Шу сўзлар билан у кенг ёйилган эман дарахтининг шохлари тагига ётди. Учта дўст бир-бирларига афсус билан ва бошлари қотиб қарашди, чунки уларни уйга, қасрга қайтишдек фикрдан бошқа ҳеч нарса ўзига тортмас эди.
- Озгина кутамиз! - деди Донат елкаларини қисиб.
Ой Педронинг олдига, ерга ўтириб олди. Унинг безовталанаётгани дарров кўзга ташланди: қиз қаср жойлашган томонга қарши ўтириб олди, ва худди шамолда титраётган баргдек титрагани учун уни қўрқув босгани кўриниб турар эди. Донат ва Мирош қизни тинчлантириб, қаср тўғрисида кўпроқ айтиб беришни хоҳлашганларида у қулоқларини ёпиб олди.
- Йўқ қасрга эмас! Ой шу ерда яшайди! У ерда душман, у Ойни
ўлдирмоқчи! - деб шивирлар эди у саросимага тўлиб.
Бунданда нодон нарсани ўзи бўлиши мумкин эмас! Нимага қиз буларнинг ҳаммасига ишонар эди?
- Хе, Педро буни эшитаяпсанми? Сен бу борада нима дейсан? Бошини силкитиб ҳайқирди Донат.
Жароҳатланганни жавоби уни ҳайрон қолдирди:
- Дўстлар биз унинг туйғуларига жиддий қарашимиз керак.
Олдинда кетаверинглар, мен эса кейинроқ у билан бирга бораман!
Донат буни иложиси йўқ деб билди, чунки уйга тўлиқ бўлмаган таркибда қайтишлари мумкин эмас! Аммо бир қанча вақтдан сўнг Педро ҳали ҳам ерда ётиб, Ойни кўндиришга ҳеч қандай уриниш қилмаганидан сўнг, улар уч киши бўлиб кетишди. Албатта ғамгин ва афсус қилиб, чунки улар вазият шундай ўзгаришини кутишмаган эдилар.
- Биз сизларга отни юборамиз! – хайрлашаётиб, деди Мирош ва олдинга қараб кетди.
- Ҳаракат қилиш керак эмас! – жавобан баланд овозда кулиб юборди Педро.
Қўриқчилар Донат, Карл ва Мирошни узоқдан кўриб қолишганларида, карнайларини чалишди. Улар шунчалик баланд овозда ва хурсандчлик билан чалишдики, уларнинг дўстлари ишларини қолдириб, дарвозанинг олдига, бунчалик узоқ топшириқдан қайтганлари сабабли уларни кутиб олишга чиқишди.
Мана бу хурсандичилик эди! Йиғилганларнинг орасида, ўзининг буюклиги ва чиройида подшоҳнинг ўғли турар эди. У бағрини кенг очиб, уч кишининг ҳар бирини самимий қучоқлади. Шунчалик самимийки, энди янги келганлар ҳозир яна ҳаммаси яхшилигини билишарди. Шунингдек, Женни ҳам шу ерда эди – қанчалик Донат уни бу ерда кўришдан хурсанд эди, шунингдек, Робертни ва Аннани ва бошқаларни ҳам. Ҳар бирларини улар қучоқлаб кўришишди. Ҳаммалари севгига тўлган ва хурсанд эдилар. Қандай яхши! Худди байрамдек!
- Баракалла, сизлар ўз вазифангизни яхши уддаладингизлар, - ниҳоят мақтов билан айтди подшоҳнинг ўғли.
- Ҳақиқатданми? – шубҳаланди Донат. – Лекин... ҳм.... Биз
Педрони ва Ой исмли қизни ўзимиз билан олиб келмадик. Улар кейинроқ келишни хоҳлашаётганларини айтишди! – бир оз афсусланиб ва паст овозда қўшиб қўйди у. Чунки йўл бўйи у такрор ва такрор уларнинг устига подшоҳнинг ўғлини исмини эълон қилар эди. Мен бир неча бор улар учун сенга мурожаат қилган эдим, лекин бу ҳеч қандай фойда бермаганга ўхшайди!
- Яна кўрамиз! – кўп маъноли кулиб қўйди подшоҳнинг ўғли.
Наҳотки бу борада унда қандайдир режа бор бўлса?
- Менинг улғайган ўғлим! Мен сен билан фахрланаман! – деб кўришди у билан отаси.
- Сенда мен учун озгина вақт борми? - деб сўради Донат.
- Албатта, ҳар доимгидек! Сен мен учун муҳим эканингни биласан-ку. Сенда кўп саволлар бор, шундай эмасми? - деб жилмайди у ва қучоқлаб, уни ўзининг ёнидаги катта ўриндиққа ўтқазди.
Донат отасига қаради, унинг юрагида шундай илиқлик пайдо бўлдики, ҳамма саволлари йўқолиб кетди. Ҳақиқатдан ҳам муҳим бўлган нарса, - шу ерда бўлиш.
- Мен шунингдек...? – деб сўради у яна.
- Жоним билан! – хурсандчилик билан ҳайқирди подшоҳ ва унинг бошини ўз кўксига қўйди. Шундай қилиб, Донат яна дунёдаги энг ажойиб жойда эди. Ҳамма оғирлик, бутун жавобгарлик, афсус ҳисси, ҳаттоки очлик ва чарчоқ уни тарк этди. Бош оғриғи йўқолиб кетди.
- Менинг Аввам! – узоқ вақт жим тургандан кейин жуда майин ва миннатдорчилик билан шивирлади энди катта бўлиб қолган йигит.
- Менинг Томим ва менинг Донатим! – хурсанд бўлиб жавоб берди ота.
О, подшоҳ унинг ҳақиқий исмини билар эди-ку, бу ажойиб бир маънога эга бўлган, жумладан у “совға” эканини билдирган олийжаноб исмни.
- Бу ерда сени ким деб чақиришларни хоҳлайсан ўғлим? – деб сўради отаси.
Наҳотки унинг ўзи буни ҳал қила олса? Уйга қайтаётиб, йигит бир неча бор, Энди уни подшоҳ ким деб атар экан деб ўйлаб келган эди у. Уни қароқчилар аташганларидекми ёки олийжаноб ота-онасими? Энди эса унинг ўзи танлаши керак эди! Қийин масала...
О, йўқ, умуман йўқ! Бирдан йигит тушунди: бу ерда уни шунчаки Том деб аташга ўрганиб қолишган. Бу ерда у бунчалик олийжаноб исмга эга бўлиши керак эмас, ахир уларнинг ҳаммаси олийжаноб подшоҳнинг фарзандлари эдилар! Бу энг муҳими.
- Мен яна Том бўлиб аталмоқчиман. Сенинг қичкина Томинг. Сенга ишонишни хоҳлайман. Сен мени кучли қилишинг учун сенга ўзимни севишга ижозат беришни хоҳлайман!
Подшоҳ турди, ёш йигитнинг елкаларига қўлларини қўйиб, ҳурмат билан:
“Зўр, Том! Сен айтган ҳамма нарса – донодир. Ҳа, бу шундай бўлиши керак! – деди.
Унинг нигоҳида шунча хурсандчилик ва севги бор эдики, Томни худди кўзлари кўрмай қолгандек, уларни ёпишга тўғри келди. Шу пайт у ғайритабиий нарсани ҳис қилди: тушунтира олмайдиган олов отасининг қўлларидан оқа бошлади, ва унинг елкалари ва бутун танаси орқали янги куч ва руҳнинг тетиклигини юборишни бошлади. Зулмат чекинишга мажбур бўлди, йиғилиб қолган саволлар ва шубҳалар эса, оддий ва оғриқсиз ҳал бўлди. Энди йигит яна билар эди: Ота ундан мамнун, у уни севишда давом этаяпти, ҳаттоки у баъзи нарсаларни қила олмаган бўлса ҳам.
О, ҳа, энди Том кўп нарсани англай олар эди. Аввалом бор у ўзининг мағрур фикрларидан уялди. Энг яхшиси ўзидан ўзи қочиб кетгиси келди. Йигит ўзини айблаб, нафратланди, чунки кетаётиб, онасидан хабар олмай кетган эди. Бевосита шундан кейин бунинг тескариси бўлди: саросимада, Педро орқали, энди ҳаммаси унга боғлиқ деб ўйлади! Том ўзини асосий ёрдамчи деб сезарди. Ҳасад туфайли йигит жуда кўп вақт мобайнида ўзининг қудратли отаси ёки подшоҳнинг ўғлига мурожаат қилмади. Нимага у, улар унга ёрдам беришлари учун имконият бермади, нимага бу унинг ҳаёлига бир марта бўлса ҳам келмади?! У улардан қанчалик йироқда эди! Ўзи буюк бўлишини хоҳлаш – қандай уйдирма!
- Эҳтиёт бўл! – деб огоҳлантирди уни отаси.
Эй, ҳа у яна ўзини ҳукм қилиб, ўзидан қочмоқчи бўлаяпти. Лекин у ёлғон йўлда бўлганини кўрганидан сўнг, у бундан бошқа нима ҳам қилиши керак?
- Сен ҳали ҳам эслайсанми? – бу ерда унинг шоҳлигидаги, унинг биринчи таассуротлари ҳақида секингина эслатди унинг отаси.
- Ўша мусиқали қутича деб, саройдан қочиб кетганинг эсингдами? Мен сенга ўшанда нима деганим ёдингдами?
Йигит жавоб бера олишидан аввал, ота уни яна бир марта бағрига босиб, бир қанча вақт ўзининг кўксида ушлаб турди. Шунда подшоҳ яна бир марта эслатди:
- Айбни яшириш – бу мен ва сен учун ҳаммасидан ҳам ёмони. Ишон мен ҳар доим сен томондаман. Сен нима қилаётганингдан қатъий назар. Ҳаттоки, сен қачондир ниманидир нотўғри қилиб қўйсанг ҳам, дарров менинг олдимга кел. Чунки мен яна ҳаммасини тўғирлашим мумкин ва буни жоним билан қиламан.
Буни ота айтди. Бу ерда унинг навбати эди. Ота ҳар доим унинг тарафида эди.
- Авва, бундан кейин, ўзимга ўзим ёмон бўлиб кўринсам, ёки ҳаммасини ўзим қила оламан, деб ўзим ҳақимда катта ўйлайлаётганимни сезсам, мен ҳар доим ва дарров сенинг олдингга келаман. Яқин орада мен сен билан алоқани сақлашни ўрганмоқчиман – ҳеч бўлмаса юрагимнинг тубида, мен узоқларда бўлсам ҳам – сенинг кичкинагина Томинг бўлишни хоҳлайман, сенга ишонишни, менга далда беришингга ижазот беришни истайман. Илтимос менга бунда ёрдам бер!
Шунда ота жилмайиб қўйди:
- Сен ҳозиргина ўзингни исмингга шараф бердинг, шунинг учун сен мен учун, шунингдек “Донат” ҳамсан!
Унинг кетиш вақти бўлдими? Подшоҳ бошқа бир нима билан шуғулланиши керакми? Том жон деб яна у билан қолар эди.
- Сенинг юрагингда Том, мен хурсандчилик билан жавоб берадиган яна бир савол бор!
Ҳм, бу шундай, Авва. Нимага Педро билан шундай воқеа содир
бўлди?
Бунинг сабабини сен ҳозир тушуниб оласан, менинг болам. Қара! – деди ота ва кийимининг чўнчагидан юпқа арқончани чиқариб олди.
Подшоҳ унинг қанчалик мустаҳкам эканлигини текшириб кўришни илтимос қилди. Йигит унинг учларидан тортганида, арқонча узулиб кетди. Кейин подшоҳ яна худди шундай тўртта арқончаларни чиқариб, уларни биттага боғлаб, яна шундай қилишни илтимос қилди. Бу сафар Том уни уза олмади.
- О, мен тушундим! – деб ҳайқирди Том. – Бизнинг кучимиз бирликда. Сен биз биргаликда бўлишимизни хоҳлайсан! Педро эса, менинг исмимга қарши нимагадир эга эди, ва шунинг учун ажралиб қолган эди. Шу сабабдан душман унга ҳужум қила олди! Бечора Педро! Ахир у шундай оғриқларни бошидан кечирди. У тез келармикан? Сен нима деб ўйлайсан Авва?
Бу яна сизларга боғлиқ! Менинг ўғлим билан бирга у учун курашинглар! Курашиш жуда ажойиб! У жон деб бунда иштирок этади!
6 БОБ
Кураш
Кейинги кунлар ҳақиқатдан хам қизиқарли бўлиб ўтди. Уч дўст Педро ва Ой учун, подшоҳ ўғлининг қуроллари ёрдамида курашишди. Бу аввалом бор, уларни иккаловини ҳам самимий севиш эди. Шундай қилиб, ҳар куни эрталаб Том, Мирош ва Карл, бошқалар билан бирга бўлишдан воз кечиб, уларнинг олдига отларига миниб кетишар эдилар. Улар иккаласига ейиш ва ичишлари учун қандайдир мазали нарсаларни олиб келиб, дўстона муносабатда бир неча вақт уларнинг ёнларига ўт-ўланларнинг устига ўтиришарди. Ой бундан хурсандлиги кўриниб турарди, лекин ҳар доим масофани сақлар эди. Худди уларда нимадир уни ушлаб қолаётгандек.
Педро ҳали ҳам чарчаган эди, кўринишидан у янада оғирроқ аҳволда эди. Кундузи ҳам кечаси ҳам уни оғриқ қийнарди. Ойда бошқа уруғлар ҳам қолмаган. Бемор учун бу жуда ёмон, чунки уруғлар уни хурсанд ва кучли қилиб турарди. Қиз тайёрлайдиган коптокчаларни қилишда ишлатиладиган ўт-ўланлар эса, бу ерда ўсмайдиганга ўхшайди. Бу ҳалокат, чунки уларсиз жароҳат қаттиқ оғрир эди, ҳар сафар Педро уларни еганида эса оғриқлар шунчаки йўқолар эди. Ой бу ишда катта баргларни жароҳатнинг устига қўйиш билан ёрдам беришга ҳаракат қилди, жароҳатнинг устига бойланган нарсани у аллақачон ечиб юборган эди. Аммо жароҳат яна ва яна йиринглар ва каттиқ оғриқлар келтирар эди. Педро уларнинг дастидан туну-кун бақириб, инграйдиган бўлиб қолди. Охири у қароқчилар каби уришар ва ўзини ўзи лаънатлар эди.
Бу даҳшатли эди!
- Подшоҳнинг ўғли! – деб ялинди Том. – Илтимос нимадир қилгин! Ҳақиқатдан ҳам бундай ҳолат давом этиши мумкин эмас! Ахир сен шу иккаловини ҳам севасан-ку! Наҳотки сен бу нарсага тинчгина қараб турсанг?!
- Улар ўзлари буни хоҳлашмаяпти, - ғамгин жавоб берди у.
Том таслим бўлмади:
- Аммо бу ерда ҳеч нарса қилиб бўлмайдими?
- Албатта қилиб бўлади. Бу ерда сизлар, отамнинг фарзандлари сифатида керак сизлар. Бу сизларнинг вазифангиз – мен эса сизларни йўналтираман!
Тўққиз кун мобайнида улар бирга йиғилишиб, ҳаттоки кечки овқатдан ҳам воз кечишарди. Бу билан подшоҳга, шу масала улар учун қанчалик муҳим эканлигини кўрсатишарди. Баъзида учрашув ярим тунгача давом этар эди. Олдинига улар ҳар доим қудратли подшоҳга куйлашардилар. Бундан кейин шоҳ ўғли уларга нимани енгишлари кераклигини кўрсатар эди.
Олдин улар қандай қилиб бўлса ҳам Педро билан Ойни ажратишлари керак эди. Албатта ички ва ташқи томонлама. Подшоҳ ўзининг “тирик суратида” кўрсатганидек у Педрони ўзига фақатгина боғичи билан эмас, балки у ҳақидаги ғамхўрлиги билан, лекин бундан кўпроқ ўзининг бир маромда айтиладиган қўшиқлари билан, ўзининг шивирлашлари ва бошқа нарсалари билан боғлаб қўйди. Том ва унинг дўстларига ёрқин рангли кўрпача ва найда чалинган куй ҳақида эслашди.
Донат, Педрони яшил коптокчалар ва уруғлар ҳам боғлаб қўйишганми, йўқми билмоқчи эди.
- Улар ҳам уни ўзларига боғлиқ қилиб қўйишди, чунки йигит шифони фақат улардан кутар эди – лекин мендан, нажотнинг ягона булоғидан эмас. Ўсимликларнинг ўзи ёрдам бера олишлари мендан келиб чиқади. Уларни ишлатган ҳар бир киши буни билиши керак! Бу инкор қилинганида эса, мен улардан фойдаланишларига рухсат бера олмайман, чунки бу ерга ўзининг шуҳратини қидираётган кимса қўшилади. Сизлар биласизлар-ки, бу душманнинг номи зулматнинг подшоҳидир, айнан у, шу боғлиқликни ёвузлик учун ишлатишга ҳаракат қилади. Шунингдек, сизлар унинг ноҳақлиги исботланиши ва бутун очиқлик билан инкор этилиши учун унга подшоҳнинг ишига тўсқинлик қилишга имконият берилганлиги ҳақида ҳам биласизлар. Менинг отам кучли бўлгани учун ҳақ эмас, у ҳақ бўлгани учун кучли – жуда аминлик билан тушунтирди подшоҳнинг ўғли.
Ёш жангчилар, афсуски, Педро ёвуз кучларга оғир шаклдаги боғлиқликка эга бўлганини кўришлари мумкин эди. Том, уларга шу тонгда уни кўришга борганида нимани ҳис қилганидан озгина айтиб берди. Йўқ, бу лаънатлар эмас эди, лекин у подшоҳнинг ўғли Педрони шифолашни исташини айтганида, у аччиқ кулиб қўйганини айтиб берди.
- Эртакларингни бас қил – деди у, - ахир сени ўзинг ҳам уларга ишонмайсан! Менга бошқа ҳеч ким ёрдам бера олмайди!
Бунга жавобан Том, аминлик билан дўстининг устидан подшоҳ ўғлининг исми ва ғалабасини эътироф этди, подшоҳнинг ўғлига нисбатан ишончсиз, Педро унинг шифосининг кучини ҳис қила олмаслигини таъкидлади. Уни ўзига чорлаш – унинг энг катта орзуси эди, бу орзуни уччалови ҳам шу кун давоми подшоҳнинг ўғлига айтишар эдилар.
Бундан кейин Ойнинг хулқини ўзгартириш билан шуғулланиш керак эди. У боғланган бўлиши мумкин бўлган будлари билан хайрлашиши керак. Биринчи бўлиб, подшоҳнинг ўғли, у тўлин ойли кечада туғилгани учун, кичкиналигидаёқ ойга уларнинг яшаш жойларидаги бахши орқали бағишланганини кўрсатди. Шунинг учун улар уни Ой деб аташди. Бу дегани, бечора бола йиғлаётган она-ю, опа-укаларидан барвақт олиб кетилган. Ва қизча ўз ватанидан узоқда бўлиб қолиб, уни ҳар хил сирли билимларга ва иссиқ-совуқларга бағишланган, қўрқитиш йўли орқали эса, бутунлай унинг иродасини бўйсунишга мажбур қилган ёвуз жодугарнинг ҳокимиятини остига тушиб қолган.
Ёш жангчилар шунга ўхшаш нарсани ҳали эшитмаган эдилар ва шу сабабли саросимага тушдилар. Бу қиз ёшлик давридан бундай нарсаларнинг таъсирида бўлиб, ҳамма нарса ҳақида нотўғри таассуротга эга бўлган бўлса унда ниманидир ўзгартириб бўлармиди? Улар нимадан бошлашлари керак? Ҳал қилувчи сўзни подшоҳнинг ўғли уларга Роберт орқали берди:
- Биз унинг исми билан ва унинг кучида қизнинг юзидаги муҳрни олиб ташлашимиз керак!
Муҳр? Том ва унинг дўстлари ҳеч қандай муҳрни кўрмаган эдилар. Албатта бу руҳий ва шунинг учун кўринмас муҳр. Том, ҳаётида бир марта баҳайбат илонни кўрганида, ўзининг устида ёвуз руҳий таъсирни сезганини эслади. Ўша пайтда, бу махлуқ унинг устидан даҳшатли ҳокимиятга эга эди.
Шундай қилиб, у аҳд қилиб ва кучи борича руҳий жанг майдонида ўзининг иккита дўсти билан жанг қилишни бошлади. Кўп вақт мобайнида улар шу вазифани қандай қилиб уддалаш мумкинлиги ҳақида ўйлаб, подшоҳ ўғлининг кучи ҳақида мадҳиялар куйлар эдилар, ҳамда бу ёвуз муҳрни ечиб, оловида ёндиришини сўрашар эдилар. Бунинг ортидан улар хурсандчилик ва умидга тўлган ғалаба қўшиғини куйладилар.
Бу руҳий жангга бошқа тайёр бўлган жангчилар ҳам қўшилишди. Кейинги жангларда улар Ойнинг ҳаётини белгилаётган ҳар хил қўрқувлар ва ёлғонга қарши чиқишди. Бу ҳақиқатдан ҳам сескантирадиган жанг эди. Ҳамма тинчлик, хурсандчилик ва подшоҳ ўғлининг кучини сезмагунларича, жангнинг айрим иштирокчилари Ойнинг ва Педронинг ҳолати учун йиғлаб, хавотир олишар эдилар, худди уларнинг ўзлари Ой ва Педронинг ўрнида бўлганларидек, бошқалар эса, шоҳона китоблардаги, айниқса кучли сўзлар орқали ҳамма ёвуз нарсаларга қарши курашарди.
- Подшоҳнинг ўғли, - деб сўрашарди улар,- илтимос Ойдаги бўшаган ва озод бўлган жойларни ўзингни нуринг билан тўлдиргин ва сен унга совға қилган нарсаларингни ҳаммасини муҳрлаб қўй, токи буларни ҳеч ким ўғирлай олмасин.
Том, кейинги куннинг ўзида Ойда биронта янги нарсани кўрармиканман деб қизиқаётган эди!
Қандай ажойиб! Кейинги куни эрталаб, отнинг туёқларини овозини эшитиб қолганидаёқ, Ойнинг ўзи уни кутиб олишга чиқди. Юзининг чизиқлари бўшашган, қўрқув бошқа йўқ эди. Ҳой, бу ерда мислсиз нарсалар амалга ошибди! Ростини айтганда, қиз бу сафар у билан умуман гаплашмаётган эди. Йигит Педронинг олдида бўлганида, бутун кун давомида қиз жим турар эди.
Балки қиз қандайдир ички курашни сезаётгандир – деб ўйлади Том. О, қани эди подшоҳ ўғлининг ўзи Ойнинг олдига келганида эди! Унинг ўзи ўзининг буюклиги ва чиройида! Шунда ҳамма нарса таслим бўлар эди!
Том, ўзининг фикри ҳақида гаплашиш учун, қасрга қайтиши биланоқ, дарров подшоҳнинг ўғлини топди.
Бу уларнинг иккалови учун ҳам жуда кучли бўлади. Улар ҳали бундай учрашувга тайёр эмаслар, - деб жилмайди у. – Лекин мен бундан яхшироқ нарсани ўйлаб топдим. Кейинги уч кун давомида уларнинг олдиларига борганингда, мана бу кичкина идишни олиб бор, лекин уларга кўрсатма ва у ҳақида гапирмагин. Энг яхшиси, уни ўзингни кўксингдаги чўнтагингга бекитиб қўй. Бу аслини олганда менинг сирим! Бу идишга нисбатан эҳтиёткорлик билан муносабатда бўлиб, уни менга қайтариб бер. Сен мен нима қилишимни кўрасан!
Хўжайин йигитга, юпқа шаклдаги, тоза олтиндан қилинган идишни берди. Том уни олаётганида тиз чўкиш лозим деб билди, бундан кейин уни, ўзининг кийимининг кўксидаги чўнтагига беркитиб олди. Жуда эҳтиёткорлик ва севги билан совғани ўзининг хонасига олиб кирди ва энг чиройли дастрўмолига ўради. Шу кунларда, йигит ўзининг хонасига кирганида ҳар доим, худди подшоҳнинг ўғли ўша ерда бўлганидек, у билан паст овозда ва майинлик билан гаплашар эди. Шундай қилиб, кечаси ҳам. Ва бу жуда ёқимли эди.
Том сабрсизлик билан, кейинги куни тонгда отга миниб кетди. Ва у ерда нимани кўрди? Ой хурсандчилик билан у томон бир неча қадам ташлади. Кейин худди қўрқиб кетгандек тўхтаб қолиб, ундан сўради:
- Сен ўзинг билан кимни олиб келдинг?
О, у яна гапиришни бошлади! Лекин - у нима дейиши керак эди? Ахир йигит подшоҳнинг сирини сақлашни хоҳлайди. Ёлғон гапириш ҳам мумкин эмас! Шунинг учун у шунчаки сўради:
- Ой, сен нимани назарда тутаяпсан?
Қиз ҳаяжонланиб ва шивирлаб, худди Педро буни ешитиши мумкин бўлмаганидек, у Том ҳақида туш кўрганини айтиб беришни бошлади. У ўзи билан ниҳоятда катта шерни олиб келгани ва шернинг ҳайқириғидан ҳамма ёввойи ҳайвонлар қочиб кетганини айтиб берди. Аммо Ойнинг ўзига эса у ўзининг баҳайбат панжаси билан майингина тегинди. Шундан бошлаб, қизнинг юраги катта хурсандчиликка тўлиб кетгани унинг юзидан кўриниб турар эди.
Том, подшоҳнинг ўғли қанчалик ҳамма нарсани тайёрлаб қўйгани билан ажабланди.
- Ҳа, мен бу шерни биламан, - ҳайрат билан айтди йигит.- У ҳақиқатдан ҳам ҳамма ёвуз сеҳргарлардан кучли. Унга тегишли бўлганлар бошқа ҳеч нарсадан қўрқишлари керак эмас.
Бундан кўпроғигача иш етиб бормади, чунки Педро уйғониб қолди.
- Том, сен узоқ вақт давомида, таслим бўлмай бизнинг олдимизга келаётганинг шундай ажойиб-ки. Сенсиз мен бу ерда албатта ёмон тарафга ўзгариб кетар эдим. Нима учун сен буни қилаяпсан?
Наҳотки бу ҳатто кечагидан ҳам бошқача бўлиб эштилар эди. Том унинг олдига ўтириб олди.
- Чунки сен менинг дўстимсан! – ростини айтди у.
Педронинг кўзлари бошида ҳайрон бўлиб, кейин эса миннатдорчилик билан чарақлаб кетди.
- Ва яна мен уйга қайтишингни хоҳлаганим учун ҳам шундай қилаяпман! Подшоҳнинг ўғли сени кўриб қанчалик хурсанд бўлади – деб қўшиб қўйди йигит.
Йўқ мен бунга ишона олмайман, ахир уни мен билан иши йўқ! Ва сен бошқа келишинг керак эмас. Ундан кўра ўзингни қасрингда вақти чоғлик қилавер! – деб бошини силкитди Педро, ва яна ётиб олди.
Эй, нима учун бундай умидсиз? Нахотки унинг ичига яна нимадир кириб олган бўлса?
Подшоҳнинг ўғли, сен бу нарсани ҳал қилишинг керак! – отга ўтириб у ердан кетаётганида шивирлаб деди у.
7 БОБ
Кутилмаган ҳолат.
Уларнинг кейинги учрашувларида Ой кутилмаганда Томдан:
- Сен шер ҳақида кўпроқ айтиб бера оласанми? Ой у билан танишишни хоҳлайди! - деб сўради.
У Педро буни эшитиб қолишидан олдин, Том билан озгина гаплашиб олиш учун унинг олдига бир оз масофани югуриб ўтди.
Йигит отдан тушди:
- Хўжайиним менинг мен орқали ўзинг унга гапир! – деб ўзининг юрагида ибодат қилди у, бундан кейин эса бошлади:
- У сени билади Ой ва ҳар доим сени билар эди. У сени ота-онангдан айиришганларида сен билан бирга йиғлаган. Ёвуз жодугар сенинг устингдан зўрлаб ҳукм ўтказганида у сен билан бирга азоб чекди. У сендан ўғирлаб олинган барча нарсани сенга қайтариб бермоқчи.
Қиз ҳайрон бўлиб йигитга қараб турарди. У қизнинг ҳаётидаги бу нарсаларни қаердан билади? Бу йигит, бундай нотабиий билимлар билан худди қизнинг ўзидай жодугармиди? Лекин у қиз билан шунчалик мулойим ва севги билан гаплашар эдики, қиз буни бошқа кўтара олмади. Қиз ерга ўтириб, қаттиқ йиғлади ва қўллари билан юзини ёпиб олди.
- Сен шундай яхшисан! Шер шундай яхши! Ой шундай ёмон!
Донат жон деб, уни бағрига босиб юпатмоқчи эди, аммо унинг хўжайини:
- Буни менга қўйиб бер! – деганини сезди.
Шундай қилиб Донат уни ўша ерда бир ўзини қолдирди ва отга миниб Педронинг олдига кетди. Дўстининг юрагида қандайдир ўзгаришлар рўй бермадимикин? Том ва бошқа жангчилар, кечқурун подшоҳнинг ўғли орқали, кўп авлодлар давомида қароқчиларни бошлиғининг оиласида бир одат бор бўлгани: ҳар доим катта ўғил, тўданинг аъзоларини устидан ҳукмронлик қилиш учун ёвуз кучлар билан шартнома тузишганларини билиб олишди. Бунинг ҳаммаси жодугар орқали, албатта катта нарх эвазига қилинар эди. Бу жуда даҳшатли эди! Фақат ҳозир Том, аслида Педро қароқчиларнинг олдида нималарни бошидан ўтказганларини тушуниши мумкин эди. Унинг мағрурлиги ва биринчи бўлишга иштиёқининг илдизи шу ерда бўлиши мумкин. Шунингдек, у нима сабабдан қароқчиларнинг бошлиғи уларнинг ортидан подшоҳнинг қасрига бора олмагани ва уни ер ютиб юборганини тушунди.
- Наҳотки Педро ҳам худди шундай даҳшатли шартномани тузган бўлса, - деб сўради болалардан бири.
- Йўқ, албатта йўқ. Ахир у шунчалик даражада отасини рад этарди, - айтди Мирош.
Том, подшоҳнинг ўғли унга хужра ҳақида айтиб бергани эсига тушди: унинг ўз отаси ёвуз кучларга сажда қилгани учун улар унинг ўғлини ҳам забт этишни хоҳлар эди. Оталар ва ўғиллар орасида белгиланган алоқа бор эди.
- Шундай қилиб биз шу ёвуз кучларнинг ҳаракатлари ва қилмоқчи бўлган нарсаларга қарши жанг қилишимиз зарур - жасорат билан деди у.
Бутун тун улар жанг қилишди: олдин қўшиқларда, кейин ибодатда ва подшоҳнинг китобини ўқиш билан, кейин яна қўшиқларда. Улар ўтмишда қароқчилар тўдасининг аъзоларини улар билан бирга ибодат қилишларини сўрашди. Женнининг миясига эса яхши фикр келди, отасининг тахт хонасидаги таниш бўлган зотлар ҳам бу нарсада иштирок этишларини таклиф қилиш. Энди Том, биргаликда улар ёвуз кучлардан Педронинг ҳаётига эгалик қилиш хуқуқини тортиб олишганига амин эди.
- Сен қайтиб келдингми Донат?! Илтимос мени кечир! – деб бақирди Педро уни кутиб олиб. У дарахтнинг ўзагига суяниб, йиғлаб ўтирган эди.
- Мен бунга лойиқман! – ўзининг йиртилган кўйлагининг тагидаги, аҳволи ёмон бўлган ва йиринглаши давом этаётган жароҳатини шошилиб кўрсатди.
- О, мен қанчалик подшоҳнинг ўғлини ранжитдим! Мен учун фақат ўша қора уруғлар ва яшил коптокчалар муҳим эди. Мен шунчаки унинг олидига боришни хоҳламадим. Мен унинг кўзига тушишни ва у менга ёрдам беришига ишонишни хоҳламадим. Ҳаттоки, Ой кучли шер ҳақида орзу қилганида кулгим ҳам...
Том, Педро юрагидаги нарсаларни айтиб олиши учун вақт беришга қарор қилди. Озгина жим туриб, у давом этди:
- Ростини айтчи, наҳотки сен, у мен қилган бу нарсаларнинг ҳаммасини кечириши мумкин деб ўйласанг?
Том жароҳатланганнинг олдига тиззаси билан ўтирди. Бундан кейин у юракдан ва аминлик билан унга:
- Менинг қадрли дўстим, подшоҳнинг ўғли сени аллақачон кечирган – деб айтди.
Педро ҳайрон бўлиб унга қаради. Унинг кўзларида ҳайрат ва ажабланишни кўриш мумкин эди.
- О, агар у буни қилгани рост бўлса, агар у мени яна қабул қила олса, мен унга илгаригидан ҳам кўпроқ хизмат қилишни хоҳлайман – деб айтди йигит.
- Уни ўзингга чорла – деб баланд овозда ҳайқирди Том.
- Илтимос подшоҳнинг қасрига тезроқ қайт Донат ва ундан сўрагин, мен ҳақиқатдан ҳам, мен билан бўлиб ўтган нарсалардан кейин ҳам унинг олдига қайтишим мумкинми? – деб илтимос қилди Педро.
- Ҳм, бугун у уни Донат, деб чақирди!
Кейинги кун Том отга миниб келганида, Педро дарров умид билан сўради:
- Сен подшоҳнинг ўғлидан, мен унинг олдига қайта олишим ҳақида сўрадингми? У нима деди?
- Бу турган гап! Нима учун йўқ экан? - хурсанд бўлиб хабар берди Том.
Педро жилмайишига тўғри келди, чунки подшоҳнинг ўғли унга, унинг тилида худди ўзидек жавоб қайтарди. Аммо у ўша пайтнинг ўзида унинг “Нима учун йўқ экан?” деган савол туфайли ўйланиб қолди. Ҳа, у Том ҳақида қандай ёмон гапириб, ўйлаганини билар эдида! У буни эсидан чиқара олмас эди. Нима бўлса ҳам энди йигит орқага – Эммануэлнинг шоҳлигини ҳудудига қайтиши керак.
Унинг ўйларини Донат бўлиб қўйди:
- Педро, сен учун яна бир нарса бор: подшоҳнинг ўзи сенга хабар юборди. Сен уни эшитишни истайсанми?
У ҳеч нима тушунмай рози бўлиб бошини қимирлатди. Қудратли подшоҳ! Унга - хабар берди? У бунга лойиқми?
Бу унга яхши таниш бўлган уч қатор сўзлар эди. Лекин улар йигитга узатилган икки қўл уни чорлаётгандек таъсир қилар эди.
Сен - менинг севикли ўғлимсан!
Менинг юрагимга яқинлаш!
У сени ўзига чақираяпти!
Унинг овози унга бўйсунмас эди, лекин йўталиб олиб, Педро ҳайқирди:
- Мен келаман, – ва жасорат билан турди у.
Ой буни ҳаммасини кузатиб, ҳаммасини эшитди. У узоқ вақт индамай турди, кейин ўрнидан туриб, қайрилди ва кетмоқчи эди – аммо бошқа тарафга қараб!
- Агар Педро қасрга борса, Ой мутлақо бир ўзи, - ғамгин бўлиб айтди у.
- Қаерга бормоқчисан? Наҳотки катта шер билан танишишни хоҳламасанг? – афсус билан айтди Донат ва унинг йўлини тўсмоқчи бўлди.
- Ой кетади! Ой Ойни тортади! Сувнинг руҳи Ойни орқага тортади.
О, йўқ! Қиз ҳали ҳам ўзини, у қўрққан ва илгари сажда қилган ўша ёвуз кучларга тегишли деб ўйлаяпти. Улар ҳали ҳам унинг устидан қайсидир маънода кучга эга эдилар, аммо кучга, шу сўзнинг маъносига эга эдилар, қиз аслида буни ортидан ким турганини ва ўзини улардан кучлироқни қўлига бермасдан, буларни тушуна олмайди.
Лекин ҳозир уларнинг, Ой учун қилинган тунги жанги самарали бўлганми шу кўриниши керак эди.
Ой, катта шер ойдан, сувдан ва момақалдироқдан кучли. Сен кучлироқ бўлганга тегишли бўлмоқчимисан?
Ўзининг юрагида Том ибодат қилди: “Илтимос, подшоҳнинг ўғли, уни ўзингга чорла!”.
Катта ҳайрат билан қиз унга қаради ва кўп ўйламай розилик билан бошини силкитди. Юзидаги яшириб бўлмайдиган хурсандчилик билан Донат унга қўлларини узатди ва қиз уларнинг устига ўзининг қўлларини қўйди.
- Сен ўзинг бу ҳақида унга айтишинг мумкин! У сени эшитяпти ва сен билан учрашувни кутаяпти! – деб далда берди у қизга.
Қиз бир неча бор чуқур нафас олди ва кейин унинг оғзидан шу сўзлар чиқди:
- Катта шер ўзингни олдингга Ойни қабул қилишдан бош тортма!
Шу онда Том, катта хурсандчилик билан Ойни қучоқлаб, “яшасин” деб бақириб ва унинг ўзининг атрофида айлантиришни хоҳлади. Лекин йигит бу ерда яна бир нима қилиш кераклигини сезди.
- Сен унга, бошқа ҳеч кимга тегишли бўлишни хоҳламаслигингни айтишни хоҳлайсанми? - мулойимлик билан сўради Том ундан.
Йигит тушунар эди - қиз бошидан ўтказган нарсалардан кейин, у қизни бир қарорга келишга мажбурлай олмайди.
Бир оз вақт унинг ичида жанг бўлаётган эди. Донат буни ўзининг бошидан ўтгани учун билади. Лекин у унинг қўлларидан ушлаб кутди ва шу пайтнинг ўзида ўзининг юрагида подшоҳга, худди кудратли отасига ишонадиган фарзанддек мурожаат қилди. Ой гапириш учун яна ва яна оғзини очар эди, лекин кейин яна лабларини ёпар эди.
- Узоқ вақтдан кейин қиз ҳеч нарсани айта олмаганидан сўнг, йигит унга ёрдам бериб:
- Ой катта шерга тегишли бўлмоқчи! Сен шуни айта оласанми? – деб айтди.
У йигитнинг ортидан шу сўзларни такрорлади, лекин Том тўхтамади:
- Ой бошқа сув, ой ва момақалдироққа тегишли эмас.
Янада аниқлаштириш учун у яна қўшиб қўйди:
- Чақмоқга, юлдузларга, оловга, ботқоққа тегишли эмас.
Бу унинг фикрига келгани ғалати эди, аммо бу у учун муҳимдек туюлди. Чунки Ой у учун жуда жиддий бўлган, худди шу нарсаларни такрорлар эди. Ниҳоят, йигитнинг фикрига энг муҳим нарса келди:
- Ва жодугарга ҳам тегишли эмас!
Қиз бу сўзларни такрорлаганида, тез орқасига ўгирилди. Уларнинг устидан бойўғли, учиб ўтди. Шунда у ўзига паноҳ излаб, Томнинг бағрига кириб кетиб, юзини унинг белининг орқасига беркитди. Йигит уни шу ҳолатда кўп вақт ушлаб туриб, уни шифолай оладиган ва унинг юрагини ўз севгиси билан тўлдирган подшоҳнинг ўғли озод қилганини билди.
Кутилмаганда Томнинг ортидан отларни кишнаши эшитилди. У ўгирилганида, ҳайрон қолганидан қотиб қолди. Уларнинг олдига, ўзи билар иккинчи отни – чиройли оқ отни эргаштириб, бор кучи билан учиб келаётган Мирошни кўрди. Қандай совға! Ҳали узоқдан у бақирди:
- Ой, бу сенга подшоҳнинг ўғлидан совға! Сен унинг олдига боришинг мумкин!
Бу янада ажаблантирар эди. Ой ҳаяжонланиб кетди, чунки подшоҳнинг ўғли унинг юрагида чуқур жойлашган орзусини биларди! Олдинига у Мирошга ҳайрон бўлиб қараб турди, кейин кулиб юборди. Қиз, ўзининг отини мулойимлик билан силаб, кулиб турганида, ўзининг нигоҳи билан инсонни мафтун этар эди. У кўз ёши тўкиб кулди, ва дудуқланиб, ниҳоят дўстларига бу совғадан нимага ҳайрон қолганини айтиб берди: қиз ўзини таниганидан бери ҳар доим унинг даҳшатли жодугарининг, отнинг олдида ҳолдан тоймагунича югуришга тўғри келган. У буни ҳар доим, ҳеч қандай оёқ кийимсиз қилган. Бундан ташқари, қаергадир шошаётган жодугарнинг ортидан улгурмаганида, хивич билан калтак еган...
Энди йигитларнинг кўзларида ёш кўринди. Қандай қилиб бу одам шунчалик қаттиққўл бўлиши мумкин? Бунга ақл бовар қилмайди! Бечора Ой, унинг бошидан нималар ўтмаган? Лекин бу унинг ҳикоясининг охири эмасди. Қиз давомини айтиб берди:
Бир куни у бутун кучини йиғиб, ўзининг қўли билан гаплашадиган тилида – жодугардан, у ҳам отга эга бўлиши мумкинми – деб сўради. Шунда у баланд овозда ва жахл билан унинг устидан кулди:
- Сенинг миянгга нима келди? Сен? Отга? Сен ўзинг уни топишинг керак! Мендан сен унга ҳеч қачон эга бўла олмайсан!
Ва у ҳар доимгидек уни энг жирканчли сўзлар билар урушди. Лекин айнан шу сабабдан қизнинг хоҳиши янада кучлироқ бўлди. Бу фикр уни бутунлай қамраб олди. Ой ҳамма нарсани отга эга бўлиш учун қилар эди! Шунинг учун ҳеч кимга билдирмай жодугарнинг отбоқарларидан биридан унга яхши отни топиб беришини сўради. Ниҳоят у йўлга ўзи билан қизни олиб кетишга рози бўлди. Шундан кейин бўлиб ўтган воқеа дўстларга аён.
Мана нима учун қиз Педронинг отини қўйиб юбормоқчи эмас эди, ва биринчи имконият пайдо бўлганида, яна унга миниб кетмоқчи эди.
Ой жароҳатланганга юрагида оғриқ билан қаради.
- Педро илтимос, жаҳлдор бўлма! Ой яна ҳаммасини тўғирлайди!
Оҳ, бу ҳақиқатдан ҳам шундай эди! Энди у буни билар эди. Қиз унинг барча ҳалокатларида айбдор эди! Буни у бошқа ҳеч қачон тўғирлай олмайди! Йигит инграб, отнинг боғичларидан шунчалик қаттиқ тутиб олдики, унинг қўллари оқариб кетди.
- Педро, сен унинг севикли ўғлисан...! - эшитилди овоз.
Бу Донат эди. Буни Ойга нима дахли бор? Ҳа, Педро подшоҳнинг ўғли. У унинг олидига кетаяпти. У ҳозиргина хабарини олиб, унинг севгисини сезди. Ва... Ҳа, бу севги ҳозир ўша бечора қизга ҳам етади.
- Ой, кел бу ҳақида унутамиз – қатъият билан айтди у. Энди сен менинг даволанишим билан шуғулланишинг керак эмас. Юр подшоҳнинг ўғлининг олдига борамиз. У - кучли шер ва ҳамма нарсани тўғирлаши мумкин!
8 БОБ
Женни
Иш бажарилган эди! Педро ва Ой бахтиёр бўлиб подшоҳнинг қасрига етиб келишганида, уларни кутиб олишиб, ювинтириб ва зарур бўлган нарсалар билан таъминлашди. Том Женни билан бўлиш имконияти пайдо бўлганидан хурсанд бўлди. У узоқ вақт давомида уни соғинган эди ва ниҳоят бошидан ўтган нарсаларни айтиб бермоқчи эди.
Лекин аввал йигит подшоҳнинг ўғлига қимматбаҳо идишни қайтариши керак. Аммо у шу идишни ўзида қолдиришни жуда хоҳлади. Подшоҳнинг ўғли унга қараб сўради:
- Менинг сиримни ёқтириб қолганингни кўриб турибман?
Том, жилмайиб бошини силкитди ва олтин идишни ўпиб қўйди. Подшоҳнинг ўғли уни олиб, ажойиб нақшли жавонга беркитиб, ваъда берди:
- У сенга зарур бўлганида, яна оласан! Албатта!
Сўнг подшоҳнинг ўғли Томдан, у яқин орада Ой ҳақида ғамхўрлик қилишни хоҳлайдими йўқми, деб сўради.
- У бизнинг тилимизда шунчалик ёмон гапирадики ва умуман олганда янги шароитларга кўникиши учун унга одатдагидан кўпроқ вақт керак бўлади! Бошланишига уни иккита қиз билан таништириб қўй, дугоналарга эга бўлиш нима эканлигини билиб олсин.
- О, ҳа подшоҳнинг ўғли шунга ўхшаш нарсани мен бажонидил қиламан – деб суюнди Том ва дарҳол қўшиб қўйди: ... лекин фақат сенинг кучинг билан!
- Дўстим, сен бунга ўрганиб олганингдан хурсандман! – деб жилмайди подшоҳнинг ўғли ва унинг бошига ўзининг кучли ва илиқ қўлини қўйди.
Қандай ажойиб! Энди у ўзининг хўжайинидан янги вазифани бажариш учун керак бўлган ҳамма нарсани олди.
Йигит худди шу тарзда Педро ҳақида ҳам ғамхўрлик қилиши керакмиди? Подшоҳнинг ўғли йўқ деб айтди. У бир неча вақт давомида ўзининг онасиникида яшаб туради – бу уларнинг иккалови учун ҳам яхши бўлади ва яқин орада шахсан унинг ўзи Педро учун ғамхўрлик қилишини айтди.
- Том, сенга ҳозир энг аввало ҳордиқ чиқаришинг учун вақт керак. Дарёда суз, офтобда товлан, дўстларинг билан қизиқарли саёҳатга бор. Сенинг жуда машаққатли меҳнатингдан сўнг сенга бу зарур. Шундан сўнг мен сени яна навбатдаги вазифанг учун чақираман.
Ахир бу саргузаштга ўхшаш бўлиб эшитилмаяптими? Навбатдаги вазифа! Лекин аввал ҳордиқ, ҳа у бунга тўйиб олмоқчи эди. Ва энг яхшиси - Жени билан бирга.
У шошилинч билан Женнининг олдига югуриб кетди. Якшанба куни бўлгани учун ҳеч ким ишламаётган эди, лекин Женни ўз хонасида йўқ эди. Шунда у боққа қаради. Ҳа, у айнан ўша ерда эди, ўриндиқда Роберт билан суҳбатга чўмиб кетган эди. Албатта Том уларга халақит беришни хоҳламади. Афсус. Йигит кўнгли чўккан ҳолда ўз хонасига қайтди.
Бир неча вақтдан сўнг, йигит подшоҳнинг ўғлига Ой учун унга тўғри келадиган иккита дугона топиб беришни ваъда қилгани эсига тушди. Анна бунга мос келади ва албатта Женни. У билан бирга йигит ҳаммасини энг яхши тарзда мулоҳаза қилиб олиши мумкин. Ҳа, Том Аннани топди. У тайёр эди ва дарров у билан Ойнинг олдига борди. Донат иккала қизларни бир бирларига таништирди.
Анна янги қизчага севги билан ғамхўрлик қилишни бошлади. Ва ниҳоят улар иккалови копток ўйнашга тушишди. Бечора қиз шунга ўхшаш нарсани ҳеч қачон қилмаган. Олдинига у коптокни қандай илиб олишни умуман билмади, кейин эса буни уддалаш унга завқ келтира бошлади. Қиз ҳақиқатдан ҳам подшоҳ тақдим этган янги, ёрқин кийимида жуда чиройли кўринар эди.
Ишнинг бундай тарзда кечаётганидан мамнун бўлган Том, кетди. Ҳа, энди у ҳар куни эрталаб Ойни ўқишга ўргатиб, подшоҳнинг китобидан ҳикояларни айтиб бериб, у билан бирга янги тилни ўрганиш билан шуғулланади. Лекин у бу қизни яна Женни билан ҳам таништириши керак.
Йигит буни нонушта пайтида қилишга қарор қилди. Аммо гап нимадалигини билиб у Томга рад жавобини берди. Қиз, унда бу нарса учун вақт топилади деб ўйламаган эди. У жуда ўзининг боғи билан банд, шунинг учун ташвишлар уни қамраб олган. Женни бу вазифа учун Конени тавсия қилди. У ҳаттоки ўзи жон деб ундан сўрайди.
- Сенинг вақтинг йўқлиги ачинарли! Мен буни катта қувонч билан, сен билан бирга қилар эдим! – афсус билан айтди Том.
Женни елкаларини сиқиб, кетмоқчи бўлаётган эди.
- Қаерга шошаяпсан? Наҳотки сенда мен учун озгина вақт топилмаса? Ахир биз анчадан бери кўришмадик. Женни! Мен шунча....
Аммо у тезда бошини силкитди:
- Бунинг ҳақиқатдан ҳам имкони йўқ...., - ва унинг изи ҳам кўринмай кетди.
Кейинги кунларда ҳам ҳаммаси шу тарзда давом этаверганидан сўнг, Женнида Том учун ҳеч қачон вақт топилмади ва Том ўзини чуқур хақоратлангандек сезди. Унинг Женниси у билан умуман қизиқмас эди! У учун бошқа кимса муҳимроқ экани кўриниб турарди. Ва бу бошқа кимса, шубҳасиз Роберт эди.
Қизни у билан нима боғлаб турар эди? Ахир у, Том, подшоҳнинг ўғли билан бирга уни шифолади ва бу ерга олиб келди. Ва бундан ташқари улар биргаликда шунча нарсаларни бошларидан ўтказишди. Шу туфайли бир бирларига яқин бўлиб қолишди. Балки унинг жаҳли чиқаётган эди, чунки у кўп вақт мобайнида қасрда бўлмади? Лекин бу унга боғлиқ эмас эди! Ёки қайтганидан сўнг у ҳар куни Педро ва Ойнинг олдига қатнагани учун хафа бўлгандир? Кечки овқат пайтида йигит Женнидан у ундан шу сабабдан хафа бўлганми деб сўраганида, Жени кулиб юбориб:
- Йўқ, асло! Қандай қилиб бу сенинг миянгга келиб қолди? – деди.
- Қиз уни умуман олганда тушундими? Яхшиси унга хат ёзиш керак. Хатни у ўқишга мажбур бўлади. Бундай тарзда йигит ҳаммасини яхшилаб ўйлаб олиш учун вақтга эга бўлади. Ёзув хонасидаги узоқ вақт давом этган қидирувдан сўнг, йигит Женни учун атир гуллар билан безатилган чиройли кичкина суратни топди, ахир бу гуллар унга жуда ёқади. Бундай расм билан у жуда кўп нарсани ёзишига тўғри келмайди. Қиз буни олганида аниқ ҳаммаси ҳақида билиб олади! Столнинг олдига ўтириб, Том:
Кейин йигит расмни унинг эшигини тагидан ўтказиб юборди.
- Тушлик пайтида қиз бир оз уялиб ўзининг тақинчоғи билан ўйнар эди ва умуман унга қарамас эди. Шунга қарамай бошқалар билан ва айниқса Роберт билан бир оз ғалати кулишар эди. Бу шунчаки номардлик эди! Роберт ундан нимаси билан яхшироқ? Ҳа у ўргатувчи гуруҳларнинг бирининг раҳбари, лекин ҳар доим уйда, қасрда қолар эди.
Том, бу адолатдан эмас деб уйлаб, бу ҳақида подшоҳга айтиб беришни хоҳлар эди. Шу билан бирга йигит, ҳозир отанинг ўзига мурожаат қилиш учун айни вақтилигини пайқади.
- Том унинг иш хонасига киришни хоҳлаганида подшоҳ у ерда йўқ эди. Ҳа, бундай вазият ҳали ҳеч қачон бўлмаган! У қаерда? Тахт залидан ғаройиб, чиройли мусиқа янграётган эди, у бу мусиқага халақит бера олмас ва хоҳламас эди. Яқинроқ келиб йигит бу ашула айтилаётганини тушунди. Лекин уни қанча кўп тингласа, шунча кўп унинг аччиқлангиси келаётган эди.У ерда одамлар жуда кўп бўлса керак, чунки у эшикнинг ортида турган бўлса ҳам ҳаммасини жуда аниқ эшитар эди. Улар: “Сен қилаётган нарса яхшилик яратади! Сенинг ироданг адолатли. Сен менинг ишларим билан шуғулланганингда мен жим туришни хоҳлайман” деб куйлашаётган эдилар.
- Ажойиб қўшиқ. Улар уни яна такрорлашди, у Томнинг ичига чуқур сингиб борди. Ҳа, йигит ҳеч қачон бундай қўшиқни эшитмаган эди. Наҳотки, шу қўшиқ унга ҳам тегишли бўлса? Ҳа, у подшоҳ шу вақтгача қилган нарсанинг ҳаммаси яхшилик яратиш учун ва фойдали бўлганини тан олиши керак эди. Ҳаттоки нимадир оғир бўлган пайтда ҳам у буни яхши якунга олиб келар эди. Лекин подшоҳ ҳар доим адолатли эди ва аллақачон унга ўзининг адолати қандай эканини кўрсатган. Одамлар унга ва унинг ўғлига қандай азобларни келтиришган....
Ўша пайтда бу жуда даҳшатли эди. У буни унга ва Женнига «тирик суратда” кўрсатди.
Ҳа, у бу ерга Женни туфайли келган эди. Энди подшоҳнинг вақти йўқ эди. Аммо у ҳар доим ҳамма нарсани тўғри ва адолатли қилгани учун, бу ишни ҳам ўз қўлига олиб, қизга у кимга, яъни Томга тегишли бўлганини эслатиб қўяди. Йигит ҳозир шу нарсага таяниб, бу фикрдан юпанч топиб ухлагани кетди.
Подшоҳ билан, унинг отаси билан бўлган навбатдаги мулоқот пайтида Том шу мавзуни кўтарди.
- Сен Женни ҳар доим Роберт билан бўлиб, менга эса унинг мутлақо вақти йўқлиги тўғрисида нима деб ўйлайсан?
- Бу нарса сенга катта оғриқ келтираяптими, менинг болам? - деб
сўради отаси.
Донат юрагини очганидан сўнг подшоҳ жуда содда қилиб жавоб берди:
- Том, мен бу ишга аралашишни хоҳламас эдим. Женни ўзига кимни хоҳласа, ўшани танлаши мумкин.
Бундай жавобни кутмаган Том, ўрнидан турди. Қандай қилиб Шох бундай дейиши мумкин? Ахир у учун ҳамма нарса имконли эди-ку! Нима учун у ҳозир Женнининг тарафида? Ва Робертнинг? Наҳотки у уларнинг иккаласини ундан кўпроқ севган бўлса? Ўзининг хафагарчилигини зўрға тутиб турган Том, хонадан чопиб чиқиб кетди.
У ҳеч нарсани тушуна олмас эди. Бундай ҳолатда у бошқа ҳеч кимни кўришни хоҳламасди. Шундай қилиб, у қасрни тарк этиб, қандайдир кимсасиз жойга кетишга қарор қилди. Яқин орадаги ўрмонда, қари дарахтларнинг соясида, йигит қандайдир жуда кичкина кулбани топди. Том, унга бу ерда етарлича жой бор ва у бу ерда ҳаммадан алоҳида яшайман деб ўйлади. Кечаси йигит қасрдан яшаши учун зарур бўлган нарсаларни олиб келиши мумкин эди, аммо шу патда унда ҳатто егуликка ҳам қизиқиш йўқолганди.
Икки кун Том ўзининг ҳолатининг ноқулайликларига чидаб келди, чунки кечаси кулбада жуда совуқ эди, кундузи ҳам у ерга қуёш нурлари аранг кириб келарди. Лекин у учун энг даҳшатлиси унинг жони қийналгани эди. Унинг юраги шундай жароҳатланган эди, фикрлар – шундай аччиқ, афсусланиш эса шундай катта эди. Нимага ундан ягона қувончи тортиб олинди? Подшоҳ бунга йўл қўймаслиги керак эди! Ва бунинг ҳаммаси Том подшоҳ учун қийналиб қилган нарсаларидан сўнг содир бўлаяпти!
9 БОБ
Сенинг қароринг
Учинчи куни Том ўзининг кулбасининг олдида қандайдир қадамлар товушини эшитди. Ойнадан қараб ўрмон ичидан келаётган Мирошни кўриб қолди. Балки у Томни тушунар? Шундай қилиб, у эшикни очиб Мирошни чақирди.
- Мана сен қаерда экансан, Том! - деб ҳайқирди у. Сенинг ўрнинг билинди бизга! Сенга нима бўлди ўзи?
У Томга қасрдаги охирги янгиликларни айтиб бермоқчи бўлиб турган эди, лекин йигит уни гапини бўлиб:
- Мирош, менга айтчи, сенга Лора жуда ёқар эди. Лекин қандай қилиб сен уни бу ерга олиб кела олмаганингга кўникдинг? - деди.
Мирош жуда самимий жавоб берди:
- Бу ҳақиқатдан ҳам менга қаттиқ оғриқ келтирди. Лекин биз бир биримизга, агар ота буни хоҳласа, бизни яна учраштиради деб айтдик.
- Агар у хоҳласа! – аччиқ қилиб кулиб юборди Том. - Агар у буни хоҳламаса-чи унда нима?
Мирош бунга аминлик билан жавоб берди:
У ҳолда шоҳда биз учун яхшироқ режалар бор! Бу сени нима учун айнан ҳозир қизиқтириб қолди?
Уни қийнаётган нарсани у ҳозир айтиши керакми? Ахир у буни сир сақлай олмай бошқаларга айтиб беради-ку! Бу унчалик ёмон бўлмас эди, чунки бу ҳақида ҳамма, ҳаттоки, Женни ҳам билиб оларди, ва ўз фикрини ўзгартирармиди. Ёки ҳаттоки унинг олдига келардими. Шундай қилиб у:
- Женни туфайли! Чунки у ва Роберт учрашиб юришибди – деб дўнғиллади.
Энди Мирош ҳаммасини тушунди:
- Сен у ердан Женни туфайли кетдингми? У сенга ёқадими? Сенга ҳақиқатдан ҳам ачинаяпман, лекин нима бўлганида ҳам бу унинг шахсий иши! Сен уни мажбурлай олмайсан-ку.
Том турди. Бу унга етарли эди:
- Мирош бу менга ҳозир умуман ёрдам бермайди. Илтимос ҳозироқ кет! Наҳотки ҳамма менга қарши бўлса?
Кўринишидан бу ундай бўлиб чиқмади. Мирош албатта бошқаларга Том яшириниб олган жойни айтди ва ўша куннинг ўзида унинг олдига Карл келди. Бундан сўнг эса яна бошқалар ҳам келишди. Бу йигитга яхши таъсир қилди, чунки улар унга қасрга қайтишни таклиф қилишди, лекин ҳеч ким ўзи билан унинг Женнисини олиб келмасди. Том, Женни фақат у билан дўст бўлишини хоҳлар эди. Ва нуқта! Бу ҳаммага ўз ўзидан маълум-ку!
Кейинги куни ҳаттоки Роберт ҳам мутлақо ёлғиз келди. Қандай қилиб у бундай қилишга журъат этди! Том, худди сакрашга тайёр бўлиб турган йўлбарсга ўхшарди. Шунга қарамай жанжалгача иш етиб бормади, чунки Роберт ундан севги билан кечирим сўради:
- Албатта сен жуда хақоратлангансан, лекин сен биз бир биримизнинг фойдамизга қарор қилганимизни шунчаки қабул қилишинг керак. Биз бир биримизни жуда севамиз.
- Шунчаки қабул қилиш?! Яна нима яхшироқ – бунга тинчгина қараб туришми? Йўқ! - деб бақирди Том, қулоқларини ёпиб, тескари ўгирилиб олди.
Озгина вақт кутиб, ғамгин Роберт кетди.
У кетди, лекин Женнининг олдига, ёки бошқаларнинг олдига эмас, подшоҳнинг ўғлининг олдига кетди.
- Илтимос, хўжайин, Томга у тушиб қолган чуқурлигидан чиқиб олишга ёрдам бер! – деб сўради у.
У жилмайди:
- Мен жуда ҳам сизлардан бирингиз шу муаммо бўйича мурожаат қилишингизни кутаётган эдим, чунки сизлар ҳар қандай муаммонинг ечимида ва ҳар қандай мақсадга эришишда сизларнинг иштирокингиз қанчалик муҳим эканлигини тасаввур ҳам қила олмайсиз!
- Аммо сен унинг олдига бора олишинг мумкин бўлса, бизга нима боғлиқ бўлиши мумкин? Илтимос шундай қилгин! Бу тўғри бўлар эди! У сенга қулоқ солади – деб умид билдирди Роберт.
- Яхши Роберт мен бу ҳақида ўйлаб кўраман. Ҳар ҳолда сен унинг ёнини олишинг, Том билан боғлиқ вазиятни яхшиликка ўзгартириш учун жуда муҳим.
Бир қанча вақт ўтди. Том озгина тинчланди ва ҳаттоки Робертни кечира олди, чунки нима бўлганида ҳам Женни унга хиёнат қилганида у айбдор эмас эди-да! Аммо ғамгин фикрлар уни бутунлай қамраб олган эди: Женни Робертни ундан яхшироқ деб билиб, ундан воз кечди.
Рад қилинган бўлишдан яна нима даҳшатлироқ бўлиши мумкин! Бу унга маълум эди – чиқиш йўли йўқ, ўзини ўзи йўқотганликнинг даҳшатли ҳисси! Эй тўхта! Ахир, ўшанда хўжайин уни бу ҳисдан шифолаган эди-ку! Ва у энг оғир вақтда уни ушлаб қолиш учун кўринмасдан унинг ёнида бўлишга ваъда берган! Иккала қўли билан ушлаб қолиш!
- Подшоҳнинг ўғли, - деб бақирди у – сен менга кераксан!!!
Кулбага нур кириб келди. Том ҳайрон бўлиб ўгирилди. У ерда шоҳнинг ўғли турар эди, ажойиб, икки қўли очиқ. Том унинг олдига югурди.
- Мени кечир, - деди у узоқ вақтдан сўнг. - Мен яна сендан қочиб кетдим! Нимага мен ҳар доим сенинг олдингга югуришнинг ўрнига, сендан қочиб юраман?!
Подшоҳнинг ўғли жуда ростини айтди:
- Ҳа, сенда қандайдир нотўғрилик ўрнашган, аммо буни ўзгартирса бўлади. Охир оқибат сен мендек бўлишни хоҳлайсан-ку, мен буни биламан. Шунинг учун сенинг ичингда ҳамма нарса янги бўлиши керак деган умумий мақсадимиз амалга ошиши хоҳлайман!
Том розилик билан бошини силкитди. Ҳа! Аслида бу қандай рўй беришини билмаса ҳам, бу унинг мақсади эди ва у ҳар доим шундай бўлиб қолаверади. Албатта охирги воқеалар хоҳишини қаттиқ тебратарди, у ҳаттоки умуман Унга ўхшаш бўлиш мумкинми ёки йўқми деб ўйлар эди.
Подшоҳнинг ўғли тантанали равишда давом этди:
Ота ҳал қилган нарсаларидан ҳеч нарса имконсиз бўлиши мумкин эмас. Агар сизлар унинг иродасига бўйсуна олсангиз, сенга ва сенинг биродар-у, опа-сингилларинга отанинг бутун яратганларига ва шахсан ҳар бирингизнинг ҳаётингиз учун қандай режаси борлиги ёрқинроқ очилади. Сизларга шу сирни билиш имконияти тақдим этилган – чунки сизлар унинг бир қисмисизлар.
Отанинг режаси? Сир? Яна - сир? Том титраб кетди – у шундай ларзага келтирувчи, буюк ишда иштирок этиши мумкин! Подшоҳнинг сирида. Унинг режасида. Бу бирон бир ажойиб нарса бўлса керак. Йигит буни қўлдан бой беришни хоҳламас эди. Ахир бу нарса унга обрў бериши мумкин! Ниҳоят, нима муҳимроқ: одамлар билан дўстликми ёки подшоҳ ва унинг ўғли биланми?
Аммо шу пайтгача йигит бутунлай ўзининг муаммоларининг асирлигида эди! У ўзини қандай қилиб шундай тутиши мумкин! У уялиб кетди, у ўзини нодон ва бутунлай чегаралангандек ҳукм қилишига оз қолган эди, лекин ўша заҳотиёқ, бахтига подшоҳнинг ўғлига қаради:
- Сен ҳозир менинг ичимдан ўтаётган нарсаларни биласан! Мен буларни сенга топширяпман. Илтимос кечир мени, фақат сенинг ва отангни иродаси ортидан боришга мени ўргат.
- Ҳа, Том сенга тааллуқли бўлган барча айбловларни – шахсан ўзингникини ва бошқа одамларникини барбод этаман. Ҳар доим, сен аслида ким эканлигинг ҳақида ўйла! Ота буни сенга кўрсатган. Лекин шу билан бирга сен доим руҳий жангнинг марказида эканлигингни унутма, дўстим. Душман сени ҳар хил йўллар билан нобут қилиб, тўғри йўлдан адаштирмоқчи. Нима сендан, нима мендан ва нима душмандан келиб чиқаётганини фарқлашни ўрган.
О, бу ҳақиқатдан ҳам жуда муҳим! Қани эди, у анча тезроқ нарсаларнинг ҳақиқий сабабини кўришни ўрганиб олса!
- Илтимос менга шу нарсада ёрдам бер! - деб сўради Том.
Подшоҳнинг ўғли Том билан бирга ўриндиққа ўтириб, деди:
- Жоним билан, Том! Фақат менга сенинг тез қабул қилинган қарорларингни, фикрларингни, ҳисларингни, эсингда тутган нарсаларингни, интилишларингни ва хоҳишларингни бер, мен уларни тозалаб, шифолашим учун.
Унинг эсда тутган нарсалари, ҳа. Шунингдек, унинг фикрлари ҳам кўп ҳолда эзадиган ва нотўғри эди. Шунингдек, бошқа нарсалар ҳам. Лекин – унинг хоҳишлари? Бу ерда ундан кўп нарса талаб қилинаётган эди. Чунки бу ҳолда у ўзининг Женнисини юқотишига тўғри келади. Йўқ, бу тўғри келмайди, йигит буни хоҳламайди. Қиз унинг юрагида шунча жойни эгаллаган. Йигит ундан воз кечолмас эди.
Подшоҳнинг ўғли турди.
- Сен бу ҳақида ўйлаб кўриишинг мумкин. Бу сенинг қароринг! – мулойимлик билан айтди у ва уни бир ўзини қолдирди.
Афсус. Хўжайин шу ерда бўлганида қандай яхши эди. Подшоҳнинг ўғли атайин унинг олдига келди. У Том учун жуда қадрли эди. Қандай ажойиб! О, ахир йигит унинг берган вазифаси ҳақида умуман унутибди -ку. Подшоҳнинг ўғли эса бир марта ҳам бу учун унга таъна қилмади. Лекин, энди Том яна тезроқ Ой ҳақида ғамхўрлик қилишни давом эттиришни хоҳлаётган эди. Шундай қилиб, у ўзининг вазифасини бажариш орқали, Женни билан бўлган яқин муносабатларни барбод бўлаётганини кўриб, қийналишдан ўзини ўнглаб олмоқчи бўлди.
У қасрга қайтганида, Ойнинг олида Анна ва Конни, ғамгин ва ёрдамга муҳтож бўлиб ўтиришар эди. Улар унга ниманидир тушунтирмоқчи эдилар, аммо бефойда, чунки Ой уларнинг тилларида жуда кам сўзларни билар эди.
-Анна ва Конни яхши ўтлар ҳақида ёмон гапириш мумкин эмас! - деб айтиб берди унга Ой. Шу билан бирга унинг вақти жуда кўп эди: кун бўйи қиз боғда гулларни, ўтларни, илдиз ва дарахтнинг пўстлоқларини териб сайр қилиб юрар эди. Ва ҳаттоки, кечаси ой шуласида ҳам шу иш билан машғул эди. Унинг хонаси шу ўсимликларга тўлиб кетган, у ердан худди буғдой ўриш пайтидек ҳид келиб турар эди.
- Ой Педро учун дори қилишни хоҳлаш. Тўғирлашни хоҳлаш. Хурсанд қилишни хоҳлаш, - деб Томга ўзининг мамлакатининг тилида тушунтирди.
Қиз, Том яна уни кўргани келганидан аниқ хурсанд эди ва унга чиройли гулдаста тақдим қилди.
- Сен ёстиғингни тагига қўйиш буни, яхши ухлаш! - севги билан деди у Томга.
Қизнинг нияти эзгу бўлса ҳам, Томнинг юрагида яна қандайдир нохуш ҳис пайдо бўлди ва илгаридагидан анча камроқ бўлса ҳам бошида босимни сезди. У шу совғага қандай қараши керак эди?
- Подшоҳнинг ўғли мен қандай ҳаракат қилишим керак? - деб сўради у ўзининг юрагида.
- Олма буни! - юрагида шуни эшитгандек бўлди у.
- Ахир бу уни хақоратлайди! - норози жавоб берди у.
Балки у нотўғри эшитгандир. Ахир подшоҳнинг ўғли Том, Ойни хақоратлашини хоҳламаса керак. Шундай қилиб, йигит совғани қабул қилди. Ахир у, унда шу бир боғ ўсимликдан нохуш ҳис пайдо бўлиб, боши оғришни бошлашини айтолмас эдида.
Том Ойга тилни ўргатишни бошлаганида, бу нарса унга завқ келтирмади. У ҳамма нарсани адаштириб юборди ва бошқа ҳеч нарсани ёдлаб ололмасди. Йигит эртага ишлар яхшироқ бўлар деб ўйлади!
Лекин бундай бўлмади. Том қўлидан келган ҳамма нарсани қилди, аммо бу фойда келтирмади. Ой Томга, бу ерда энг оддий нарсалар деб аталадиган нарсаларни бирма бир такрорлашига тўғри келганида, чорасиздек қараб турар эди. Ва ҳаттоки, шу ерда ҳам қизча ҳамма нарсани адаштиришни бошлади. Бундан олдинги қилинган ҳаракатлар, кўринишдан бефойда эди.
Эшик тақиллаб, Карл кириб келганида, Том ўзини енгилроқ ҳис қилди.
- Ишларинг қандай Ой? Сенга бизларникида ёқяптими? – деб саломлашди у қиз билан ва хонани кўздан кечириб ўтди.
- Айтгинчи, сен учун ўсимликлар шунчалик муҳимми, сен уларни ҳаттоки ўз хонагга йиғиб қўйибсан?
Ой маъқуллаб бошини силкитди:
- Ой ўсимликлар билан кўп ёрдам беришни билади.
Карл, уларга бу ерда нима қадр ва ўзига хос кучни бериб тураётганини аниқ билар эди. Аммо булар шу ерда, подшоҳнинг шоҳлигида, унга нима учун керак эди? Бу ерда нимадир нотўғри, йигит буни аниқ сезарди. Шунинг учун, у қиз бу ҳақида подшоҳнинг ўғли билан гаплашганми деб сўради.
- Йўқ, подшоҳнинг ўғли жуда катта. Вақт йўқ кичкина Ой учун, кичкина ўсимликлар учун.
- Менинг азизам, унда сен ёлғон йўлда бўлишинг мумкин, - деди Карл.
- Сен у учун жуда муҳимсан, - деб аралашди Том, - юр унинг олдига уччаловимиз борамиз ва сен бунга амин бўласан.
10 БОБ
Ўсимлик
Бошланишига ҳаммаси осон кечмади, чунки йўл давомида Ой қўрқўв билан юзлашишига тўғри келди. Ва Том бирданига шундай чарчоқни сезгандек бўлдики, озгина ётиб олиш хоҳиши ҳам пайдо бўлди. Карл ҳар хил йўллар билан уларнинг иккаласини ҳам бари бир у билан бирга боришлари учун ҳаракат қилди. Айнан шу пайтда подшоҳнинг ўғли уларнинг йўлларидан чиқиб қолиб, улар билан юракдан саломлашиб, ўз хонасига таклиф қилгани қандай яхши бўлди. У ерда ҳайратлантирадиган хушбўй ҳид таралиб турар эди. Ва шунчалик ёруғ ва чиройли эдики, қизча деярли подшоҳнинг олдидаги думалоқ столнинг атрофида турган чиройли ўриндиқларнинг бирига ўтиришга журъат этолмасди.
Карл муаммони айтиб берганидан сўнг подшоҳнинг ўғли:
- Сен ҳақсан Карл. Бу ерда ҳақиқатдан ҳам нимадир нотўғри.
У Ойга бурилиб қаради:
- Шундай қилиб, сен Педро учун нимадир қилмоқчимисан? Бу жуда яхши, лекин керак эмас. У кўп вақтдан бери худди мана бу ўсимликка ўхшаб, менинг махсус оталиғим остидадир!
Шунда улар подшоҳ ўзининг олдига, букилиб қолган ўсимлик ўсаётган бир тувакни қўйганини кўришди. У ўсимликка катта севги билан қараб, унинг устидан иккита қўлини гумбаз шаклида букиб кўтарди. Ўсимликка тушаётган қуёшнинг ёрқин нурларида, улар унинг юқори қисмидан, кўринишдан заҳарли бўлган, сарғиш-кўкимтир рангли бир нима томчилаётганини кўра олишди, илдизидан эса шу заҳарли модда янада кўпроқ оқар эди. Бунинг ҳаммаси пастга оқиб, йўқолиб кетар эди. Подшоҳнинг ўғли ўсимликнинг устидан иккита қўлини худди қопқоқдек тутиб турар эди, уларнинг остидан эса, тоза сув оқиб, сўлиётган ўсимликни суғораётган эди. Аста-секин уларнинг кўз ўнгида, ўсимликнинг банди жуда текис ва чиройли бўлиб тик турди, сўнг барглар ва ажойиб гуллар пайдо бўлди. Ой хурсанд бўлганидан қарсак чалиб юборди. Бу қўлларда қандай куч пайдо бўлди! Қизча подшоҳнинг ўғлига ўгирилиб, унга ҳайрон ва миннатдор бўлиб қаради. У Педро ҳақида мутлақо унутди – шу онда у ҳозиргина кўрган нарсаси ҳақида ўйларди. Бу у томондан қилинган нақадар ажойиб нарса эди! Подшоҳнинг ўғли мана шу кичкинагина ўсимлик учун шундай нарсани амалга оширди! Жодугар кичкинагина ўсимлик учун ўзини ҳеч қачон уринтирмас эди! У уни шунчаки янчиб ташлар эди! Қиз подшоҳ ўғлининг бу ҳаракатида севгининг борлигини кўрди.
Аммо энди у қизга гапиришни бошлади. У унга, қизча ёшлигидан бери бошқа ҳеч қачон эшитмаган, ўзининг тилида фақатгина учта сўз айтди:
- Мени қадрли фарзандим!
Бу сўзлар унинг юрагига тушди! Ниҳоят бу, у бутун умр излаб юрган ва унинг юрагининг тубигача кира олган тил эди. Ахир у, унинг онаси ва унинг отаси гапиргандек гарпирар эди! Улур буни қанчалик кўп айтишган эди. Уни онасининг қўлларидан тортиб олишганларида:
- Менинг қадрли фарзандим! – деб шундай севги билан ва ғам билан бақирар эди унинг онаси.
Бу сўзлар унинг қалбида қолди… Ўзини ушлаб қолиш учун кучга эга бўлмаган Ой, ўриндиқдан ерга тушиб, худди қуртчага ўхшаб букилиб олиб, кичкина боладай йиғлай бошлади.
Подшоҳнинг ўғли унинг ёнида тиззаларига туриб, унинг елкасига майингина қўлини қўйди. Бир қанча вақтдан сўнг у суҳбатни давом эттирди:
- Сен мен учун бу ўсимликдан кўра битмас-тугамас даражада қадрлисан! Мен сени, сенинг гўзаллигинг ва обрўйингда тўлиқ тикламоқчиман. Сен буни хоҳлайсанми?
У бунга жавоб бермаганидан сўнг, ундан яна бир марта сўради:
- Сен буни хоҳлайсанми менинг қадрли фарзандим?
Оҳ, бу унга қанчалик тегишли эди? У қадр ҳақида нимадир деди ва унинг обрўйини тикламоқчилигини айтди. Қадр? Бу нима ўзи? Гўзаллик - ҳа, у гўзал бўлишни хоҳларди. Қизча эсини таниганидан бери, уни ҳамма хунук махлуқ деб атар эди.
У унинг меҳрибон кўзларига қаради. Бу подшоҳнинг ўғли қилаётган нарса, яхши бўлиши керак! Ахир у унинг тушларига кирган ўша қудратли ва меҳрибон шер эди. Шундай қилиб у чўчиб, бошини силкитди.
Бундан олдин ўсимлик билан бўлганидек, шохнинг ўғли унинг устидан қўлларини кўтарди. Қизча буни унга қилишга рухсат берганидан сўнг, унинг иккала қўли қизчадан, оиласидан ажраб қолганидан сўнг қолган оғриқни ва бунинг натижасида пайдо бўлган нафратни, тўлиқсизлик ҳиссини, кучсизликни ва кўп бошқа нарсаларни ундан олиб ташлаётганини сезди. Бундан сўнг уни, жодугарнинг лаънатлари ва жодуларининг азобловчи кучи, унга нисбатан қилган менсимаслик ва зўрлашлари уни тарк этишни бошлади. Ниҳоят, ёвуз руҳларнинг олдидаги қўрқув ҳам йўқолди.
Агар у ўша пайтда кўзларини кўтариб унга қараганида, қўрқиб кетар эди, чунки қизчадан чиқаётган ҳамма қийноқлар подшоҳнинг ўғлининг юзида акс этарди.
Ой ҳайрон қолишни бошлади: Бу қандай ҳаётнинг янги ҳисси! Оғриқ, ҳамма таъқиб қилаётган нарсалар йўқолиб кетди. У шу вақтгача унинг устидан ҳукмрон бўлган нарсаларнинг ҳаммасидан озод бўлди! Унинг юраги хурсанд эди – ва шунда у унинг қутқарувчиси бўлмиш, подшоҳнинг ўғлининг оёқлари остига катта миннатдорчилик билан йиқилишдан бошқача ҳаракат қилолмас эди. У унинг саждасига лойиқ эди. Энди у фақат унга қўшиқ айтиб, хизмат қилади! Энг ажойиби шу эдики, ундан қўрқиш керак эмас эди. У билан Ой ўзини амин ҳис қилар эди. Унга қиз бутунлай ишониши мумкин эди.
Юрагининг тубидан у деди:
- Ой сенга ҳаммасини бериш – юракни, фикрларни, хоҳишларни.
- Миннатдорман менинг қадрли фарзандим! – чуқур таъсирланиб жавоб берди подшоҳнинг ўғли. – Мен ҳам, худди шундай, ҳамма нарсани сен учун берганман.
Ва у қизга қараб қўлларини узатганида, қиз уларда қалин михлардан қолган, битиб кетган жароҳатларни кўрди! Бу қандай раҳмсизлик! Улардан қачондир қон оққан! Бу қанчалик оғриқни келтирган!
Ой кўрқиб унга қаради. Аммо унинг юзи ҳали ҳам меҳрга тўла эди.
- Мен буни сен учун қабул қилдим! – деди у яна бир марта. – Сен озод бўлишинг учун!
Кўз ёшлар унинг юзидан янада кўпроқ оқар эди. Қизча подшоҳнинг ўғли бу билан нима демоқчи бўлганини тушуна олмаётган бўлсада, аммо бу унга нотабиий қадр қимматни бераётган нарса эканини сезарди.
Ёш йигитлар ҳам кўрқишиб, уларнинг хўжайинлари ҳар бирлари учун қандай баҳони тўлагани билан, яна бир марта таъсирландилар. Улар, подшоҳ ердан туриб, ўзи билан Ойни ҳам кўтарганига индамай қараб туришди. У бутун бўйи басти билан турганидан сўнг, подшоҳнинг ўғли унинг бошига иккала қўлларини қўйиб катта хурсандчлик билан деди:
- Ҳозир сенга яна озгина тиниқ сув керак! Энди сен ёлғоннинг қора кучларидан озод бўлганингдан сўнг, менинг Руҳимни қабул қил. У сени ҳақиқат, олов ва ёруғлик билан тўлдиради. У сени янги инсонга айлантиради.
Бу сўзлар давомида Ой шифокор кучларнинг оқимини сезганидан, кўзларини юмиб олди. Унинг юрагида подшоҳ учун ҳаракат қилишга қарор ва тайёр бўлиш пайдо бўлди. Кутилмаган воқеадан қиз тиз чўкди. Йигитлар бундай нотабиий ҳаракатдан безовталанишди, лекин подшоҳнинг ўғли жилмади:
- Бу менинг руҳим унда ўз ишини бажараяпти! Унинг юзига қаранглар!
Улар мафтун бўлиб, унинг юзи ўзгариб, чиройли ва севгига тўлаётганини кўришлари мумкин эдилар. Улар қизни бундайлигича ҳеч қачон билишмаган! Ой яна кўзларини очганида подшоҳнинг ўғлига қараб:
- Сен мен учун ҳамма нарсасан! - иштиёқ билан шивирлади.
Яна подшоҳнинг ўғли унинг олдига тиззаларида ўтирди ва паст овозда:
- Сен ҳам мени қадрли фарзандимсам! – деб айтди.
Подшоҳнинг ўғли унга қўлини узатиб, уни кўтарди, кейин пешонасидан ўпиб деди:
- Энди отанинг олдига, тахт залига бор! У сени кутаяпти. Сен кимлигингни билиб олишинг керак! Сен энди Ой эмассан. Отада сен учун янги исм бор.
Қиз ўзининг қадрли нажоткоридан қийинчилик билан ажралди, чунки у ундан илтимос қилган нарсани баржармай қолдиролмас эди.
11 БОБ
Озодлик
Подшоҳнинг ўғли Карл ва Томга қараб ўгирилганида, унинг юзи хурсандчилик ва майинликка тўлганидан чарақлаб турар эди.
- Ҳа, дўстлар! Мен билан хурсанд бўлинг! Келинглар подшоҳнинг янги қизи учун тантана қиламиз!
Карл, буни ажойиб фикр деб билиб, катта интилиш билан тайёргарлик қилиш ва бу ҳақида бошқаларни огоҳлантириш учун жўнаб кетди.
Том, ҳозиргина кўрган нарсаларидан чуқур жунбишга келгани йўқ эди, лекин авваломбор, уят ҳиссини сезаётган эди. Мана қасрга оғир юкка тўлган қиз келиб дарров ҳаммасини подшоҳнинг ўғлига берди. Ҳаммасини!!! У учун ҳаммасини бериб юборган подшоҳнинг ўғлига ўхшаб. У эса, Том ҳаммасини бериб юбормоқчи эмас эди. Подшоҳнинг ўғли билан жуда кўп ажойиб нарсаларни бошидан ўтказган бўлсада, Женни билан дўстлашиш хоҳишини беришни истамас эди. У ҳали ҳам унга ишонмасмиди?! О! Бу қандай аламли! Подшоҳ ва унинг ўғли у учун кўп азоблар чеккан бир пайтда, бу нарса унга қандай оғриқларни келтираётган бўлса керак.Улар уни шундай севишар эди ва у учун энг яхши ниятларга эга эдилар!
Шунда йигит ҳам тиз чўкди.
- Илтимос мени кечир! Менинг ишончсизлигимни кечир! – йиғлаб ҳайқирди йигит. – Энди мен ҳам менинг хоҳишларимни сенга бериб юбораяпман хўжайин! Мен сенга ҳамма хоҳишларимни бераман! Ҳаммасини! … Шунингдек, Женнига бўлган туйғуларимни ҳам!
Охирги жумлани айтиш зарурияти унга қаттиқ оғриқ келтираётган эди, аммо у бу билан қандайдир тарзда кураша олди.
- Энди мен фақат сен хоҳлаётган нарсаларни хоҳлайман. Мен учун нима яхшилигини сен яхшироқ биласан.
Подшоҳнинг ўғли енгил тортиб деди ва унинг овози жуда хурсандчиликка тўлган эди:
- Ниҳоят, менинг ўғлим. Рахмат! Бу мен учун катта совға. Ва сен учун ҳам. Сен бу ҳақида хеч қачон афсус қилмайсан.
Шунда, у Томнинг устига ҳам ўз қўлларини қўйди. Бир зумда унинг фикран кўз ўнгида, шахсан унинг юраги пайдо бўлди, унинг тахтида эса Том ўзининг мағрур “МЕН”ини кўрди. У қўрқиб кетди. Бу ачинарли бўлиб кўринар эди! Бутунлай забт этилган бўлиб ва қаттиқ афсус қилиб деди:
- Подшоҳнинг ўғли, сен бошқатдан менинг ҳаётимда биринчи ўринни эгаллашинг керак. Ахир Женни эмас, сен менинг энг катта қувончимсан! Мен, айнан у менинг энг катта қувончим деб айтганимдан афсус қилаяпман!
Бу сўзлардан сўнг у яна ўз юрагига қаради. Ҳозиргина қайсарлик қилиб ва бор кучи билан Женнига ёпишиб олган унинг ўзи ўтирган тахтни, энди подшоҳнинг ўғли банд қилар эди. Том унинг юрагини нур таратувчи ёруғликка тўлдириб, иситаётганини кўрди.
Шундан кейин у ўрнидан турди ва қатъий овоз билан:
- Ҳа, подшоҳнинг ўғли мен уни қўйиб юборяпман. Сен у учун нима яхшилигини ва мен учун нима яхшилигини яхшироқ биласан.
Йигит буни айтганидан сўнг, у ваҳий олди:
- О, мен Дженни ўзининг ҳаёти билан нима қилиши кераклигини белгиламоқчи эдим! Унга, худди буюмга эга бўлгандек эга бўлмоқчи эдим! Мен ўзимни ким деб билибман! Илтимос менга шуни ҳам кечир! Ахир қиз ўз ҳаётини ўзи ҳал қилишга ҳақли – чунки у подшоҳнинг қизи!
Подшоҳнинг ўғли унга ҳурмат билан қаради:
- Баракалла! Ёш йигит. Бу ҳақиқий севги. Севги эркинлик бера олади ва қўйиб юбора олади. Севги очиқ кўнгилли. Севги ишонади.
Том ҳозиргина подшоҳнинг ўғлидан эшитган нарсалари яна у учун ва бутун ҳаёти учун муҳим эди. У буни яхшилаб ёдда тутиши ва бунга ўрганиши керак.
Аммо бу ерда яна нимадир ҳал қилинмади:
- Яна мен, менга шу оғриқни келтирган Женнини ҳам кечираман. Мен ҳали ҳам буни тушуна олмаяпман ва бу мен учун ҳали ҳам қийин, лекин сенинг кучинг билан мен унга ҳаммасини кечираман.
- Ҳа! – унинг кўзларини ёш тўлдириб турган ва унинг овози деярли унга бўйсунмаётган бўлса ҳам, жуда жасурлик билан қўшиб қўйди у. Унинг ичида нимадир, энди дунё қўлаб тўшади ва унинг олдида, у тушиб кетадиган чуқурлик очилади деб қўрқиб турар эди. Аммо Том кўзларини очиб, подшоҳнинг ярақлаб турган кўзларини кўрганидан сўнг, ўша заҳоти ўз елкаларида унинг кучли қўлларини ҳис қилди. Йигит, тушунди улар ҳар доим уни ушлаб туради – у энди ҳеч қандай жарликдан қўрқиши керак эмас.
Шунда мўъжизавий нарса рўй берди. Подшоҳнинг ўғли у учун куйлай бошлади. Қисқагина, кичкина қўшиқни – фақат ёлғиз у учун:
Бу нарса йигитнинг қалбини, у илгари билмаган илиқлик билан иситиб қўйди. У бутунлай жим бўлиб қолди, бу майин ҳис-ҳаяжонни бузмаслик учун, деярли нафас олишга ҳам қўрқар эди. Том подшоҳнинг ўғлининг бу севги қўшиғини абадий ёдда сақлаб қолади.
Томни бошидан ўтказганлари уни шундай бойитдики, узоқ давом этмаган ўйлардан кейин у ҳаттоки подшоҳнинг ўғлидан Женни учун сўради:
- Унинг ҳаёти устидан ўз исмингни эълон қил ва уни бахтли қилгин! Менга келсак, подшоҳнинг ўғли, мен билан қилмоқчи бўлган ҳамма нарсаларингдан чексиз хурсанд бўламан! Бу ерда, сенинг қўлингда, менинг бутун ҳаётим! Сенинг режаларингдан ажойиброқ нарсани ўзи йўқ!
Шунда у, унинг фикрлари-ю, қарашлари озод бўлганини сезди, келажакдаги подшоҳ ва унинг ўғли учун қилинадиган хизмат учун озод бўлганини сезди. Катта қониқиш билан у таъкидлади:
- Мен ниҳоятда қимматбаҳо нарсани бериб юборганим учун шундай озодликка эга бўлдим.
- Ҳақиқатдан ҳам яхши айтилди – далда бериб деди подшоҳнинг ўғли, - шундайлигингда сен менга ёқасан Том!!! Энди мен сенга, яна озгина вақтга, одатда одамлар кўраётган нарсалар, қўринадиган борлиқнинг ортига боқишингга рухсат бермоқчиман. Шу билан бирга сенга кўп нарсалар очилади.
Подшоҳ девордаги пардани суриб ташлади. О, у ерда худди отада бор бўлган,- ҳамма нарсани кўрсатадиган “тирик сурат” дек дераза бор эди. Бу ерда қачонлардир бўлиб ўтган воқеаларни кўриш мумкин эди.
Том ўзини, Карлни, Педрони ва Мирошни, оталарининг мамлакатларидан уйларига қайтишаётган йўлларида, худди юқоридан қўраётгандек бўлди. Бу Педро билан рўй берган бахтсизлик бўлиб ўтган ўрмондаги йўл эди. Бу вилоят бутунлай жирканчли, ифлос, бундан аввал подшоҳнинг ўғли Ойга, унга ва Карлга кўрсатган ўсимликнинг устидаги заҳарнинг рангига ўхшаш, сарғиш-яшил рангли туман билан қопланган эди. Бу нимани англатиши мумкин?
Подшоҳ тушунтириб берди:
- Жодугар бу жойга ўзининг жодусини ўрнатган, бу жойни ўзининг ҳукмронлигининг ҳудуди деб ҳисоблаган. У душман билан биргаликда ишлаган, шунинг учун сени осонликча мендан чалғитиш мумкин эди.
Энди Томнинг ўзи ҳам, бурнидан заҳарли-яшил газ чиқаётган, белида баҳайбат илону, қўлида сеҳрли таёғи билан турган жирканч жодугарни кўрди. О, ахир унга шунга ўхшаш нарса таниш эди!
Бу жирканчли туманни, у нафас орқали ичига ютаётган эди! Балки шу нарса, у подшоҳнинг ўғлига қарашни тўхтатганига сабаб бўлгандир? Наҳотки шунинг таъсирида унинг мияси ва эҳтимол юраги ҳам шунчалик ҳеч нарсани англай олмас эди? Бахтсиз ҳодиса рўй берганида, у деярли бутунлай подшоҳнинг ўғли ҳақида ўйламас эди, у билан гаплашмас эди, ундан ёрдам сўрашни айтмасак ҳам бўлади – худди подшоҳнинг ўғли у учун жуда узоқда ва бутунлай нотанишдек. Бу ҳақиқатдан ҳам тушунарсиз эди.
Энди Том деразада, шаршара ортидаги ғорни кўрди. Унинг ҳамма деворларидан жаҳлдор башаралар тишларини ғичирлатиб туришар эди, ўртада турган тошдан эса заҳарли-яшил тутун кўтарилар эди. Бу ерда, подшоҳнинг ўғлининг олдида, улар уни қўрқита олмас эдилар. Бу ғордаги ҳаво, мутлақо тиниқ эмас эди, бошқа жойларга қараганда анча ифлос эди. Ундан нафас олган ҳар бир кимса заҳарланар эди! Э, ҳа бу ерда у бошига босимни сезган эди, у фақатгина подшоҳнинг ҳузурида бутунлай йўқ бўлиб кетди.
Том подшоҳнинг ўғлига савол назари билан қаради. У тушунтирди:
- Бу душманни қувонтиради. Энди сен душманга сажда қилинаётган жойда, ҳаёт хавф остига қўйилиб, шундай кўринишга эга эканлигини биласан. Бошингдаги босим эса, хатар ҳақидаги белги эди. Келажакда бундай нарсаларга аҳамият бер ва ўз ваколатингни ишлат!
Ваколат? Янги сўз. Ахир фақат подшоҳ ва унинг улуғ ўғлигина бутунлай ҳокимиятга эга. Ва бу ерда “фойдалан” деган сўзнинг маъноси нима? У тушунмаётган нарсалар шунчалик кўп эди!
- Лекин – сен кучлироқ эмасмисан? - қўрқув билан сўради Том.
- Албатта мен кучлироқман. Сен буни биласан-ку. Масалан, мен кечаси Мирошнинг тушида келганимда, мен туман орасидан ўтиб келдим. Энди менинг сўзим ва менинг иродам Ойда нимани амалга оширганига қара.
Энди Том жуда ҳайрон бўлиб, Карлнинг оғзидан аллақандай узун ва ингичка нарса чиқиб, ердаги қизга тушганини кўриши мумкин эди. Бу унинг оғзи, бўйни ва кўкрагининг атрофидаги занжирларни кесиб ташлаган қилич эди. Бу таъсирли ва руҳлантирадиган манзара эди!
- Подшоҳнинг ўғли, нимага айнан ёлғиз Карлнинг миясига, нима қилиш кераклиги ҳақида сендан сўраш керак деган фикр келди?
- Биласанми ўғлим, Карл анчадан бери ҳақиқат ва мен билан мулоқотда мустаҳкам. Мен аслида, сизлар иккаловингиз бирлашишларингиз керак деб биламан. Шунда сизлар кучли жамоат бўлар эдингиз!
“Ҳм, мутлақо ёмон эмас”, - деб ўйлади Том.
Лекин уни яна бир савол ўйлантирар эди:
- Биз уччаловимиз? Нимага туман бизларни сендан узоқлаштира олди? Биз нима қилишимиз керак эди?
- Доимо ҳимоя остида бўлиш! – деган жавоб бўлди.
Том савол бераётгандек подшоҳнинг ўғлига қаради.
- Энг аввало бу мен билан мулоқотда бўлиш дегани. Ҳар қандай вазиятда менинг товушимга сезгир бўлиш дегани. Менда жо бўлиш – ким эканлигингизни билиш дегани.
Том ҳали ҳам бир оз чорасиздек унга қараб турар эди:
- Бу қандай бўлиши керак? Бунинг ҳаммаси нима дегани?
Подшоҳнинг ўғли қўлига бежирим духоба ёстиқни олди.
- Қара, ўғлим, - деб тушунтирди у, - бу сен, менда жо бўлганингда.
Ёстиқнинг ўртасида, бахтиёр бўлиб ухлаётган кичкина бола ётар эди. Кейин у уйғониб, хурсанд бўлиб ва беташвиш ўйнашни бошлади. Кутилмаганда атрофда кичкина болага таҳдид қилаётган кўп бадбашара махлуқлар пайдо бўлишди. Аммо ёстиқнинг атрофида ўша заҳотиёқ, болага зиён етказиши мумкин бўлган ҳеч нарсани ўтказиб юбормайдиган оловли девор пайдо бўлди. Бу қандай ажойиб эди!
Том ўйланиб қолди.
“Мен ҳам олов билан ҳимояланганманми?”
- О! Ниҳоят мен тушундим,- деди у.
- Менда жо бўлиш - бу яқин орадаги вақтда сизларнинг ўқув дастурингиз,- деди подшоҳнинг ўғли.
Том тушунмай қошини чимирди. Агар у, буни нима деганини тушунган бўлса, демак у яна машқ қилиши ҳам керак? Ахир кичкина бола оловли девордан ошиб, душманнинг майдонига ўтиши нодонлик бўлмасмиди?!
Подшоҳнинг ўғли унинг айтилмаган саволига жилмайиб жавоб берди:
- Қадрли Том! Бу унчалик осонлик билан амалга ошмаслигини кўрасан. Шунга қарамай бир куни сен бунинг уддасидан чиқасан.
Албатта Том бунда жон деб иштирок этади, ахир айнан шу нарса унинг буюк орзуларидан бири эди – подшоҳ билан бўлиш. Абадий бирга бўлиш.
Бир зумда ёстиқ атрофидаги аланга, камон ўқлари-ю, бошқа қуроллар билан жароҳатланган бўлса-да ҳеч нарсани ўтказмайдиган, подшоҳ ўғлининг қўлларига айланиб қолди. Кичкина бола унинг қўлларида мустаҳкам ҳимояланган эди! Подшоҳнинг ўғли боланинг ўрнига ўзини жароҳатлашга ижозат берди. Жунбишга келган ва миннатдор бўлган Том, унинг кўзларига қаради:
- Сен ҳаммасини ўзингнинг бўйнингга оляпсанми! О! Мен сендан қанчалик миннатдорман!
Йигит анча вақт гапира олмади. Хўжайин секин унга гапирмагунича:
- Биласанми Том, мен сизлар билан бирга азоб чекдим, сен билан, Педро билан, бошқалар билан. Аммо мен шу қийинчиликларнинг ҳаммасини Ойнинг қутқаралиши керак бўлгани учун йўл қўйдим. Ва бундан ташқари, шу орқали сизларда яна нималар чуқур беркитилганини кўрсатишим мумкин эди.
- Ҳа, энг аввало Педрода! Ахир бу ҳамма нарсаларни бир йиғиндиси эди, - сир тариқасида бўлишди Том, унинг юзида розилик аломатларини қидириб, кўзларини подшоҳнинг ўғлига қаратди.
Аммо у қошларини озгина кўтариб, бир оз ғамгин жилмайиб қўйди. Шунда Томнинг миясига:
- О, ахир менда ҳам! Масалан, мен улардан яхшироқ эканлигим ҳақидаги тасаввурим. Подшоҳ, бизларни бостиришларига йўл бергани учун бўлган норозилигим. Кулбага беркиниб олганимдаги ўжарлигим. Ва ниҳоят, мен сенинг овозингга қулоқ солмаган пайтимда, ўша ўтлар гулдастаси билан бўлган воқеа. Лекин бу менимча ҳисобга кирмайди - бундай майда нарса! Умуман олганда бу сенинг овозинг бўлганмиди?
Подшоҳнинг ўғли Томга жуда жиддий қараб тушунтирди:
- Биласанми, душман ҳар гал бунга жуда хурсанд бўлаётган эди ва бу вазиятдан қандай фойдалана олиш режаларини тузаётган эди. У нажот топган одамлардан қаттиқ нафратланади ва сизларни ўлдиришни хоҳлайди. У сизларни мендан узоқлаштириш учун ҳар хил нарсалардан фойдаланади. У бир нимага тақлид қилади. Лекин ёдингда тут: душман ёвуз ва ҳар доим ҳақиқатни бузуш билан ва шу тарзда ёлғон билан шуғулланади. У сизларга мен айтган нарсаларни бажаришингизга ҳалақит беришга интилади. У сизлар унга сажда қилишингиз учун, сизларнинг эътиборингизни ўзига тортишга ҳаракат қилади.
О! Буни у эслаб қолиши керак! Буни билиш жуда муҳим! Йўқ, душманга йигит ҳеч қандай вазиятда хурсандчилик келтиришни хоҳламайди. Ҳаттоки, у унга жуда кўп эътиборини қаратса ҳам. Шунинг учун, у дарров хўжайинига қараб ўгирилди:
- Илтимос, ўжарлигим, норозилигим ва бошқа нарсаларимни кечир! Мен ҳар доим сенга бўйсуниб, сенинг розилигингни олишни хоҳлайман!
- Жоним билан менинг ўғлим! - юракдан айтди у. – Аммо кел ҳозир олдинга қараймиз. Сен энди қаерда бўлишинг кераклигини билиб олганинг яхши. Менда! Фақатгина айрим вақтлардагина эмас, аммо доимо менда жо бўлиш лозимлигини таъкидлаб ўтмоқчиман. Шунда сен кимлигингни кўпроқ тушуна оласан! Подшоҳнинг ўғли! Том шу нарсада тур! Яқин орада, сен душманнинг маккорона ҳийлаларига қарши, подшоҳнинг фарзандлари нималар қила олишлари мумкин бўлган нарсалар билан танишиб, ўрганиб олишингга тўғри келади. Шунингдек, сен нима қилиш кераклиги ҳақидаги подшоҳнинг бутун режасини билиб оласан. Унинг катта сирини…
Подшоҳнинг ўғли шу сўзларнинг давомида унга яна дўстона тегиниб қўйгани қандай ёқимли эди.
Йигит подшоҳ ўғлининг хонасини хурсандчилик ва жасорат билан тарк этди. У ўзини, эндигина ҳаётда энг муҳим қарорларни қабул қилгандек ҳис қилар эди. Ва бу шунга лойиқ эди.
У тахт залидан таралган қўшиқни эслаб қолди ва Том уни куйлашни бошлади:
Ҳа, энди ҳақиқатдан ҳам ҳамма нарса тўғирланди. Фақатгина унинг шахсий хоҳиши эмас... Подшоҳ энди ўз режаларини у билан бирга амалга ошириши мумкин эди.
- Энди бошласа бўлади! – деди у ўзига.
Вой, ахир унинг хўжайини унга яна бир неча кун дам олишини маслаҳат берган эди. Ҳа, энди у ниҳоят ҳордиқ чиқаришдан завқ олиши мумкин. Бу ердаги ҳамма нарса билан завқланса бўлади! Энг аввало, ўзининг Аббаси билан кўп вақтни ўтказиш имконияти билан. Бундан кейин – ажойиб боғ билан, подшоҳнинг дарёсидаги тетиклантирувчи сув билан, қасрнинг бутун гўзаллиги билан, ажойиб ўртоқлари билан, айниқса Карл билан. Ҳа у Карл билан бўлган дўстликдан қувонар эди. Агар унга керак бўлса, ота унга дугонани ҳам совға қилади.
Кўчага чиқаётиб у Ойни учратди. У ҳозиргина тахт залидан чиқиб келаётган ва порлаётган эди:
- Мен – подшоҳнинг қизиман. Менинг янги исмим – Лилия! Мен энди Ой эмасман. Подшоҳ айтди: “Лилия қимматбаҳо, Лилия севикли!”
Ҳм, чиройли исм. Уни талаффуз этишчи! Бу нарса қандай ажойиб таассурот қолдираётган эди!
Сўнг шунинг орасида айтди:
- Ва Лилия подшоҳнинг ўғлига ҳамма гиёҳларни олиб келиш.
Шундай қилиб, қиз ҳам озод бўла олди.
Дўстлар катта севги билан тайёрлашган Лилиянинг байрамида, у ўзининг рақсини подшоҳнинг ўғли учун ёлғиз ўзи ижро этди. Бу нарса кечанинг энг муҳим вақти эди. Шох, қиз бу орқали нимани ифодалаб беришни хоҳлаганини тушунди ва бундан жуда хурсанд эди. Бундан сўнг подшоҳнинг ўғли Лилияни таклиф қилиб, бошқаларни орасидан ажратиб олди:
- Агар сен бир кун келиб, шу подшоҳликнинг тилини ўзлаштира олсанг, бошқаларга, мен кўп ўсимликларга қандай ёқимли хид, чирой ва шифоловчи кучни жойлаштирганимни тушунтириб бера оласан.
- О, унда мен шу ерда қунт билан тилни ўзлаштирмоқчиман! – деб ваъда берди қиз унга. – Том ҳам бунга хурсанд бўлди.
У умуман қаерда эди? Ҳамма йигитни кидириб атрофга назар боқишди, аммо у кўринмас эди. Бошқалар хурсандчилик қилишаётганларида у боққа чиқиб кетди. Унинг ҳозир қилмоқчи бўлган нарсаси суҳбатлар эмас эди. Ва шунингдек, у ким билан яқин мулоқотда бўлиши мумкин? Энди йигит ўзига янги дугона топиши, у билан нафақат мулоқотни, балки биргаликда ҳаётни ҳам бўлишиши керак.
Бу ҳақида ўйлаб, Том гулзор орасида олдинга ва орқага юрарди. Сўнг у ўриндиққа ўтириб, кечки илиқ ҳаводан завқ олишни бошлади. Бу ерда жуда чиройли. Тахт залидан мусиқа овози эштилар ва унинг атрофида чигирткалар хурсанд бўлиб парвоз қилишар эди. Шунга қарамай йигит ўзини қандайдир ёлғиз ҳис қилди. Женни билан ўша воқеа ҳали унга оғриқ келтираётган эди.
Майда тошларнинг устидан қадамлар товуши эштилмаяптими? Том ўгирилди: Унинг олдида подшоҳнинг ўғли ва у … Женнини қўлидан ушлаб турган эди.
- Женни сенга бир нима айтмоқчи менинг дўстим!
“У ҳозир шу ерда эканлиги қандай яхши” - деб ўйлади Том.
- Том, подшоҳнинг ўғли билан бирга мен, ниҳоят, сен билан гаплашиб олишга қарор қилдим, - уялиб бошлади қиз.
- Мен шу суҳбатдан шундай қўрқар эдим. Ҳа, мен сендан кечирим сўрашим керак. Сени жуда азоблаганимни биламан. Мен сендан дўстлигинг учун ва у менга берган нарсалар учун миннатдорман. Илтимос, керчир мени Том! Мен сени жуда қадрлайман ва подшоҳнинг ўғли учун ишлашингни ажойиб деб биламан. Лекин мен Робетрнинг фойдасига қарор қилдим ва бу подшоҳнинг иродаси билан келишилган деб ҳисоблайман. Биз яқин орада турмуш қуриб, оила ташкил қилмоқчимиз.
О, шундай тезми? Унинг ўзи бу ҳақида ҳеч қачон обдон ўйламаган эди! Ҳм, унинг бу учун шунчаки вақти йўқ эди. Ва балки ҳали бўлмаслиги ҳам мумкин! Лекин энди у Женнига жавоб қайтариши керак. Ва у шундай деб айтишга жасорат топди:
- Ҳаммаси жойида Женни, мен сени кечирдим. Роберт билан бахтли бўл. Мен сизларнинг турмушингизга қарши эмасман.
- Рахмат Том, - ҳайрон бўлиб деди Женни. – Кел яхши дўст бўлиб қоламиз!
Яхши дўст бўлиб?! Бу у учун жуда азобли бўлмасмикин? Ҳозирги вазиятда у Женни билан масофани сақлашни кўпроқ хоҳлар эди. Шунга қарамай подшоҳнинг ўғли унга ёрдам беришини билиб, у буни қилиб кўришга албатта ҳаракат қилиши мумкин.
- Ҳа, албатта Женни, - руҳини тетик қилиб, жавоб берди унга Том.
12 БОБ
Янги топшириқ
Подшоҳнинг ўғли ҳақиқатдан ҳам йигитга Женни билан алоқаси узулишидан кўрган жабрдан ўзига келишига ёрдам берди. У Томга ажойиб вақт тақдим этди, бу вақтни эса, улар яна бирга ўтказишди. Охирги бир неча кун ичида у яна йигитнинг ичида пайдо бўлди ва улар биргаликда қандайдир қисқагина саёҳатга йўл олишди. Подшоҳнинг ўғли у билан бирга офтобда товланди, дарёда сузди ва узоқ вақт гуллаган адирлар бўйлай саёҳат қилди.
Бир куни улар бир бирлари билан, илиқ шамолнинг оқими билан завқ олишдан маза қилишганди. Бу шамол қандай кучли эди, ахир у инсонни деярли ернинг устидан ушлаб тура олар эди. Айниқса у ўзининг кийимини кенг ёйиб, уни шу йўсинда ушлаб турди. Қайтишда қарама-қарши эсаётган шамолга қарши юриш Том учун оғир бўлганида, йигит шунчаки подшоҳнинг ўғлидан ушлаб, унинг изларидан юрар эди. У унга қараб кулиб юборди:
- Сен бунга ўрганиб олдинг, менинг болам!
Боланинг юраги Женни туфайли яна оғриганида, у уни тез-тез бағрига олиб ўтирар эди. Том унга ҳамма нарсани айтиб бериш имконига эга эди, шунингдек кўп вақт индамай ўтириши мумкин эди ва улар шу тарзда ҳам бир бирларини тушунишар эди - юракдан юракка.
Лекин бир ажойиб кунда подшоҳнинг ўғли:
- Том, охирги кунларда мен кўп вақт сен билан бирга бўлдим. Сен бу нарса сен учун яхши эканини ҳис қила олдинг - деди.
Йигит миннатдор бўлиб, порлаб, бошини силкитди. Ҳа, у билан бирга бўлиш ажойиб эди. Ҳар доим шундай бўлиши керак!
Подшоҳнинг ўғли давом этди:
- Энди ўқув дастурини ўзлаштириш вақти келди.
О, ҳа, ниҳоят! Том бунга хурсанд эди. Шундай қилиб, энди вақти келди! Қандай ажойиб!
Рости, подшоҳнинг ўғли бундан кейин айтганлари унга бунчалик ажойиб бўлиб кўринмади:
- Менинг ўғлим, мен ҳар доим сен биланман, сен буни биласан-ку! Сен истаган вақтда, истаган дақиқада, ҳар хил вазиятда менга мурожаат қилишинг мумкин. Мен менда жо бўлишинг кераклигини биламан. Аммо сен буни қанчалик тез унутишингни бир неча марта кўрдинг.
Подшоҳнинг ўғли буни хавотир билан, лекин севги билан айтди.
Сўнг у жиддий бўлиб қолди:
- Том, шундай вақт келадики, ҳатто жуда тез, сен мени бошқа кўп вақт давомида кўра олмайсан. Шунинг учун мен сенга маслаҳат бераман: бугундан бошлаб, ўзингни фикрларинг билан ва ўзингни юрагинг билан мен билан мулоқотда қолишни, доимий ўрганиб қолган нарсага айлантир. Сен бутунлай менда жо бўла олмагунингча, яшай олмагунингча, тинчлана олмагунингча яна ва яна менинг олдимга кел. Фақат шундай қилиб сенинг ҳаётинг самарали бўла олади. Фақат шундай қилиб сен бўлишинг керак бўлган инсон бўла олиш учун озодликка эга бўласан.
Ўзоқ вақт бошқа уни кўра олмаслик! Ҳақиқатдан ҳам? Ҳм. Афсус!!! Том подшоҳнинг ўғлини яқинлиги билан ва унинг дўстлиги билан шундай завқланаётган эди. Бу шундай ажойиб эди – худди осмондагидек. Ва яқинда бу тамом бўлиши керак эдими?
- Менинг ўғлим, ҳаммаси қандай бўлган бўлса, шундай қолади. Мен ҳозир сенга яқинман, мен сенинг дўстинг бўлиб қоляпман. Дунёда ҳеч нарса сени мендан ажрата олмайди. Ҳеч нарса! Бизнинг қўшиғимиз ҳақида эсла!
Ва подшоҳнинг ўғли уни яна йигитга куйлаб берди:
Бизнинг қўшиғимиз! Ҳм. Уларни сирли севги қўшиқлари – фақат уларнинг ораларида. У ҳаяжонга тўлган, аммо ғамгин эди. Бир неча вақтдан сўнг подшоҳнинг ўғли давом этди:
- Сен ҳозир, мени ҳозиргидек ҳис қила олмаган пайтингда ҳам менга ишонишни ўрганишинг керак. Сен менинг борлигимга, ўзингнинг ҳисларинг ёки кайфиятингга қарамай, амин бўлишинг керак. Ва, агар сен бунга машқ қилсанг ва бу сенинг муҳим вазифанг бўлиб қолса, сен буни уддалайсан. Аслида, - давом этди у, - Карл сенга бунда ёрдам беради. Мен бу мавзуда у билан гаплашдим. Бундай ишларда унинг малакаси бор. У сендан, сен ҳали ҳам мен биланлигинг ҳақида яна ва яна сўрашига рухсат бер. Буни ҳаммасини қандай қилиб ташкиллаштиришингиз мумкинлиги ҳақида, биргаликда ўйлаб кўринглар. Шунингдек, сен уни бу борада қатъий эмаслигини кўриб қолсанг, дўстингни қўллаб-қувватлашга ва менга йўналтиришга ҳаракат қил. Мен сизларга бунда ёрдам бераман, чунки сизлар руҳан малакали ва менда жо бўлиб қолишингиз айнан менинг хоҳишимдир.
Бундан сўнг подшоҳнинг ўғли кейинги нарсани қўшиб қўйди:
- Шу билан бирга сизлар беш кишига мўлжалланган мустаҳкам қайиқни ясашингиз мумкин, унинг ёрдамида узоқ сафарга боришингиз мумкин. Розимисан?
- Тушунарли хўжайин! Қандай саволлар бўлиши мумкин!!! Ахир бу ларзага келтирувчи вазифа! Қайиқ! Ва ажойиб келажакдаги ишлар - узоқ сафарлар! Бу янги саргузаштлардан хабар беради! Супер саргузаштлар! - деб ҳайқирди Том.
- Мен, шу билан бирга дедим! - ҳазиллашиб, эслатиб қўйди подшоҳнинг ўғли.
Том Карлнинг хонасига худди қанотларини ёзгандек учиб кирди. Лекин ўша заҳотиёқ ҳайрон бўлиб тўхтаб қолди, чунки унинг дўсти ерда тиз чўкиб турган эди.
- Карл нима қиляпсан - деб сўради Том.
У дўстона ўгирилди.
- Мен биз учун қилган нарсамга қара.
Пастгина хонтахтачада рўмол бор эди – унинг устида эса дарахтдан ясалган бир нима бор эди. Бу, бир томонидан иккига бўлинган кичкина новда эди. Унда эса – бир оз қийинчилик билан тушуна олиш мумкин бўлган, қўлларини узатиб турган инсон танасининг тасвири бор эди. Қўллар ва оёқлар кичкина михлар билан тахтага қоқиб қўйилган эди ва ҳамма ёқда кичкина қизил доғлар кўринар эди. Ёнида шам ёниб турар эди.
Том тушуна олмай, олдин пастдаги асарга, кейин дўстига назар ташлади.
- Биз учун?! - деб сўради у.
Карл ҳайрон бўлиб, улар иккаласи бирга қайиқни ясашлари кераклигини билмайдими деб сўради.
- Албатта биламан... Подшоҳнинг ўғли ҳозиргина менга бу ҳақида айтди. Шунинг учун мен сенинг олдингга шошиб келдим! Мен бизнинг янги вазифамизни ажойиб деб билан.
- Лекин бу нарса билан нима қиласан? Унинг бу ерда нима кераги бор?- қовоғини уйиб қўйди Том.
- Мен, биз денгизга бориб, у ерда бир оз вақт бўлишимиз керак деб ўйлайман. Фақат денгизда, бизларга мустаҳкам ва келгусида суза оладиган қайиқларни қандай ясаш кераклигини кўрсатишлари мумкин. Денгиз эса бу ердан узоқларда жойлашган. Бу, биз подшоҳнинг ўғлини яқиндан кўра олмаймиз дегани. Биз яна ва яна, у биз учун қийналганини ва ўлганини эсда тутишимиз учун, мен буни шу ерда ясадим. Новда тўғри келадиган шаклда эди, танани эса мен лойдан ясадим. Қизил бўёқ, жароҳат ва қоннинг изларини билдиради, - таъсирчан қилиб тушунтирди у. - Мен бугуннинг ўзида, ҳозироқ, ундан миннатдор эканлигимни кўрсатмоқчи эдим.
“Жуда таъсирли” - деб ўйлади Том. “Наҳотки Карл подшоҳнинг ўғлини шундай қаттиқ севади?!».
- Лекин нимага сен тиз чўкиб ўтирибсан?
- Илгари қудратли одамларга тиз чўкиб, ҳурмат билдиришар эди. Шунинг учун мен унинг олдида ўзимни пастга олгим келди.
Том ўзини кулиб юбормаслик учун тутиб туриб, жилмайиб қўйди.
- Лекин Карл, ахир биз ҳаммамиз подшоҳнинг ўғлининг олдида кичкинамиз!
Йигит хафа бўлмади, чунки жуда тинч бўлиб деди:
- Мен тиз чўкканимда, бу ҳақида менинг танам ҳам билади. Ва буни кўраётган ҳар бир киши ҳам.
Том ҳайрон қолиб, таъсирланди. Ҳа, Карл ўша ўша жасур эди. Лекин ўзининг ичида Том, тиз чўкишга қаршиликни сезар эди, яна подшоҳнинг ўғлининг ўзининг олдида эмас, унинг тасвири олдида.
Йигит ўзидан бу тўғрими деб сўрар эди. У шунга ўхшаш нарсани ҳеч қачон кўрмаган! О, айтганча, кўрган эди! Подшоҳнинг ўғли Ойнинг олдида тиз чўккан эди - бу эса уни чуқур ҳайратлантирган эди. Бундан кейин эса унинг ўзи ҳам ундан тиз чўкиб кечирим сўраган эди. Ҳм. Ахир у тиз чўкиб, подшоҳнинг сирини қабул қилмаганмиди? Бу нарса тўғри.
Лекин бошқа вазиятларда бу аниқ нотўғри: Ой, ўша катта силлиқ тошда барпо этилган қурбонгоҳда, унинг фикрича сувнинг кучига тиз чўккани. Ёки унинг отасининг мамлакатида катта майдондаги одамлар. Улар ҳаттоки унинг олида тиз чўкишмоқчи эдилар, лекин у қўрқиб кетиб, бунга йўл қўймади. Ҳақли...
Ниҳоят унинг онгига аниқ бунга қарши гапираётган яна бир нарса келди: ахир унинг шоҳона китобида, тасвирларга сажда қилиш мумкин эмаслиги ҳақида ёзилмаганмиди?!
Шунда Том баланд овозда ва огоҳлантираётгандек, бу борадаги ўз фикрини баён этди. Карл унинг сўзини бўлмади, лекин у тамомлаганида, фикрлаб жавоб берди:
- Бу сажда қилиш учун яратилган тасвир эмас, бу шунчаки подшоҳнинг ўғли биз озод бўлишимиз учун қилган нарсаларни эслатиш учун яратилган нарса. У шу ерда. Мен буни юрагим билан ҳис қилаяпман, шунингдек у ҳар доим биз билан бўлишга ваъда берган. Буни эслатмай ҳам билиш мумкин, лекин биласанми Том, мен уни шундай севаманки, ҳар доим у ҳақида ўйлагим келади. Бу учун мен ҳар доим, у ҳақида менга эслатувчи нарсага эга бўлишим керак. Бу нарса менинг миямга шу ерда келди ва мен шундай тасвирни – катта севги билан қилишга қарор қилдим. Отанинг ўзи буни чиройли деб билди, чунки мен буни унга кўрсатдим. Подшоҳ менга жуда таъсирлангандек кўринди. Мен бу маҳсулотни “ҳаёт дарахти” деб атадим. Ахир сен қасрнинг ҳукмдори, ҳар бир одамнинг фикрини ўқий олишини биласан-ку, шунинг учун мен буни нимага қилганимни ҳам билади.
Том бу жавоб билан қониқди. Рости, унинг ўзи бир кун келиб, бундай нарсанинг олдида тиз чўкишига шубҳаланган эди!
Аммо энди йигит қайиқни ясаш мавзусига ўтди. Балки Карл уларнинг вазифалари ҳақида, анчадан бери билган ва бу мавзуда фикрлаган бўлиши мумкин. Ҳм. Ҳақиқатдан ҳам бирданига шундай узоққа кетиш шунчалик муҳиммиди? Бу ерда ҳам қайиқ қуришни яхши билган одамлар бўлиши мумкин-ку. Унинг ўзи бир куни қайиқни қароқчиларда кўрган эди. У, болға ёрдамида дарахт ўзагининг ўртаси ўйилиш орқали қилинган эди. Лекин подшоҳнинг ўғли улар учун каттароқ қайиққа эга бўмоқчи эди. Аслида қанақасига? Мисолни кўриш, ёмон бўлмас эди… Балки уларнинг хўжайини буни ўйлаб қўйгандир. Бўлиши мумкин.
Энг яхшиси мен дарров буни ундан сўрайман – деб ўйлади Том, ва унинг олдига бормоқчи бўлди. Сал кейинроқ унинг миясига - ўқув дастури эсга тушди! У подшоҳнинг ўғлига ички мурожаатда шуғулланиши керак эди, ахир яқинда улар ҳар доим шундай қилишлари керак бўлади.
Том буни амалиётда синаб кўрмоқчи бўлди. Ўзининг юрагида у хўжайинидан, у қайиқни қандай тасаввур қилишини сўради. Бундан сўнг Том ўзининг ички нигоҳида, кичкина тахталардан ясалган бўлсада, шакли билан балиқни эслатадиган қайиқни кўрди.
Йигит бу фикр билан, Карл билан бўлишганида, у ҳайратда қолди:
- Албатта, ахир балиқлар сувда тез ҳаракат қилишади. Биз уни, уларнинг шаклига қараб қиламиз!
У дарров денгиз томонларида туғилган ва қайиқларнинг қурилишида тушунадиган инсонни қидиришга кетди. Балки ўша одам қайиқни бандини қандай қилиш мумкинлиги ҳақида билар?
Узоқ вақт давом этган қидирувлардан сўнг у ҳақиқатдан ҳам шундай инсонни топди. Унинг исми Стефан эди - ва унинг талаффузи, қасрнинг бошқа аҳолисига қараганда, бошқача ва озгина ғалати эди. Унда ҳаттоки дарахтни қайта ишлаш устахонаси бор эди. Ўша ерда у подшоҳнинг ва қаср аҳолисининг муҳтожлигини қондирадиган жихозларни яратар эди. Бу одам, Карлнинг, улар бундай қайиқни фақат денгизга бориш орқали ясашлари мумкинлиги ҳақидаги фикрини тўлиқ қўллаб қувватлади.
- Сизлар денгизга чиқишдан олдин ва умуман қайиқни ясашдан олдин, шамол ва тўлқинларнинг хусусиятларини билишингигз керак. Шунингдек, сизларнинг саёҳатингиз хатарсиз бўлиши учун денгизга кўникишингиз керак - деб таъкидлади у.
У ўзи туғилиб ўсган ва қайиқ ясашни билган усталарни таниган қишлоқнинг номини айтди. Балки у ерда ҳали ҳам унинг онаси яшаётган бўлиши мумкин.
Улар йўлга тушишларидан олдин, уста уларга, дарахт билан қандай ишлаш кераклигини ўргатиши мумкин эди. Йигитлар бу имкониятдан жон деб фойдаланишди. Стефан уларга дарахтнинг ҳар хил турларини кўрсатди ва улар қандай хусусиятларга эгалигини, уларга қандай ишлов беришни ва бошқа нарсаларни ўргатди. Кечқурунлари у кўп ҳолда уларга, шовқинли денгиз, балиқ ови, саргузаштлар ва кўп бошқа ҳайратлантирувчи нарсалар ҳақида айтиб берар эди.
Бир куни эрталаб Том подшоҳнинг олдида бўлиб, очиқ денгизда, катта тўлқинларга қарши Карл билан бирга эшкак эша олишармикан деб ўйлаётганида, отаси шундай деди:
- Сизлар буни бир ўзингиз қилишингиз керак эмас.
Бир ўзлари эмас? Яна ким бўлиши мумкин? Балки подшоҳ уларга яна иккита кучли эшкак эшувчиларни юборар?
Ҳар доимгидек уларнинг фикрларини билувчи подшоҳ кулиб юборди:
- Сизлар менинг яратилган ижодимнинг ёрдамидан фойдаланишингиз керак!
Том дарров тушунмади ва озгина фикрлаб, кулиб юборди:
Биз балиқлардан, улар бизни тортиб кетиша олмасмиканлар деб сўрашимиз керакми?
Энди подшоҳ ҳам кулиб юборди:
- Йўқ менинг ўғлим, ахир шамол ҳам бор-ку. У сизларга ёрдам беради.
Шунда Том подшоҳнинг ўғли билан бўлган саёҳатини эслади. Қандай фикр! Агар кенг матога эга бўлиб, уни яхшилаб тортиб қўйса, денгиз бўйлаб саёҳат қилиш учун шамолнинг кучини ишлатиш мумкин бўлар эди... Кўринишдан у қаердадир елканлар ҳақида эшитган эди. Ҳа бу ҳақида подшоҳнинг китобида ёзилган. Қандай қилиб у унутиши мумкин? Подшоҳнинг баъзи хизматкорлари, қадимда денгиз бўйлаб катта кемаларда сузишар эди, улар битта эмас, кўп елканли эдилар.
- Худди шундай - деб мақтади уни подшоҳ. - Бундай тарзда сизлар шамолга фақатгина ўзингизни олиб боришига йўл беришингиз мумикн. Елкан деб номланган жихозни ҳам ишлата билиш керак. Бари бир буни, шунчаки эшкак эшишдан кўра осонроқ.
Том ўзининг хонасига югуриб кетди. У, бу фикр билан мафтун бўлган эди ва режалар ҳам тузишни бошлади: шу елкан қандай шаклда бўлиши керак ва уни қандай илиш керак. Йигит бир неча марта кучли шамолни ва унинг кучининг таъсирида дарахтлар қандай букилаётганини кўрган эди. Шундай қилиб, мутлақо ингичка дарахтнинг ўзаги, ўзида елканни ушлаб туриши мумкин эди. Аммо қандай қилиб бундай баланд ўзакни кемага мустаҳкамлаш мумкин? Қандай қилиб, қарама-қарши томондан шамол эсаётганида матони олиб қўйиш мумкин бўлади?
Улар бу ҳақида қанча кўп ўйлашса, шунча кўп саволлар пайдо бўлар эди. Том улар ҳақида ўйлаб, андазалар чизар эди, ёки бир нималарни ўйлаб топар эди, рад қилар эди, буни ҳаммасини ҳаяжонли деб билган Карл ва дўстлари билан мулоҳаза қилар эди.
Бир куни кечқурун, Том жуда чарчаб, ётоғида ётган эди. У эрталаб тетик бўлиш учун озгина вақтлироқ ухламоқчи эди. О, бу ерда қўшиқ янграяпди. Унга яхши таниш бўган қўшиқ. У унинг юрагида янграётган эди. Подшоҳнинг ўғлидан қўшиқ! У уни “бизнинг қўшиғимиз” деб номлади. Унинг юраги қўшиқни сақлаган, боши эса унутган эди:
Бирданига Том тушунди: бутун кун давомида у энг муҳим бўлган кимса ҳақида унутаётган эди - подшоҳнинг ўғли ҳақида! Ва “шу билан бирга” – қилиниши керак бўлган нарса – қайиқ, у учун муҳимроқ бўлиб қолди! Буни тушуниб бўлмас эди!
“Агар сен бунда машқ қилсанг, уддасидан чиқасан…” – деди подшоҳнинг ўғли.
Бошингда сочларингни юлсанг ҳам - ахир шу машқгача бирон марта ҳам етиб келмадим! Бу қандай даҳшатли! Йигит яна кучсиз бўлиб қолди. Денгиз, ҳикоялар, қайиқ, у учун муҳимроқ бўлиб қолишди. Унинг энг яхши дўстидан кўра. О!!!
Бу ҳақиқатдан ҳам унга оғриқ келтирганини Том, хўжайинига қандай қилиб кўрсатиши мумкин? У унга қийинчилик билан берилаётган нарсани қилишни хоҳлар эди. Лекин йигит буни у учун, ҳозироқ қилиши керак. У ўзининг юмшоқ ётоғидан туриб, ҳаётида атиги икки марта қилган нарсасини қилди - йигит ерга тиз чўкди. Озгини қаттиқ ва ноқулай эди, аммо бу унинг ҳис қилаётган нарсасига тўғри келар эди. Том ўзининг оғриётган юрагини подшоҳнинг ўғлига бериб йиғлаб юборди:
- Қадрли подшоҳнинг ўғли! Сен, мен бу ҳақида афсус қилаётганимни биласан! Менга ёрдам бер, мени кечир! Мен жуда заифман, сен буни кўриб турибсан-ку.
Бир неча вақтдан сўнг эшикни тақиллатишди. Бу Карл эди. У Томни тиз чўкиб ўтирганини кўриб, у ҳам ёнига тиз чўкди. Шунда йигит чўнтагидан ниманидир чиқариб, уни Томнинг олдига, ётоғининг устига қўйди. Кейин рўмолни очди, унинг ичида “ҳаёт дарахти” - лойдан ясалган тана ўрнатилган новда бор эди.
- Мен буни сенга кўрсатишим керак - менга подшоҳнинг ўғлидан шундай вазифа берилди! – эҳтиёткорлик билан шивирлади Карл.
- О, Карл!- деб йиғлаб юборди Том, қон доғларига бурканган танани кўрганида. Ҳозир подшоҳнинг ўғлининг қанчалик кўнгли қолгандир, чунки қайиқ мен учун унинг ўзидан ҳам муҳим бўлиб қолди. Ахир бу билан мен унинг танасига эмас, унинг ҳисларига янги михларни уриб қўймадимми? Ўзимнинг унга нисбатан бефарқ муносабатим орқали қандай оғриқ келтирдим! У шундоқ ҳам шармандалик хочида жароҳатланган эди. Мен жуда афсусдаман! Ахир мен бундай ҳолатда янги вазифани бажара оламанми?
Том ўзининг дўсти олдида умуман уялмас эди. У тинчгина, дўстининг қалбида аслида нима борлигини билиши мумин эди: у қанчалик заиф ва буни бир ўзи ҳал қила олмаслигини билиши мумкин эди.
- Карл, сен менга кераксан, - давом этди Том.
Шу билан бирга у ўзини шундай кичкинадек сезар эди, лекин бу ҳол унга, у илгари қўрқаётган оғриқни келтирмасди.
- Илтимос мендан яна ва яна, мен у биланман-ми ёки йўқ-ми сўраб тур!
Карл тинчгина жавоб берди:
- Том, мен ҳозиргина подшоҳнинг ўғли билан гаплашдим. У, мен сенга, у сени кечираётганини айтиб юборишимни буюрди, сен ҳаммасини янгитдан бошлашинг керак. У ишонади-ки, келгусида сен ҳар доим уни ёдда тутиб, ўзингнинг заиф кучингга эмас, балки унинг ҳокимиятига ва қудратига таянишни албатта ўрганасан.
Том миннатдор бўлиб, розилик билдирди. Подшоҳнинг ўғли уни кечиргани қандай ажойиб! Унинг дўсти ҳам қандай ажойиб эди! Йигит унинг очиқ кўнгил бўлганидан миннатдор эди! Том ва подшоҳнинг ўғлининг орасида ҳаммаси жойида энди. Умид қилиш керак-ки, бу унинг шундай қилган охирги мартаси бўлади. Шу ондан бошлаб, йигит, янгитдан подшоҳнинг ўғлини ҳаётида энг муҳим шахс деб ҳисоблашни хоҳлади. У эртага дарров унинг китобини ўқишни, у билан фикрларини тўлдиришни ва унга ажойиб қўшиқлар куйлашни истарди.
Шунда Карл:
- Подшоҳнинг ўғли, Донат, бир қўшиқ ҳақида нимадир деди. Лекин мен тушунмадим. Балки сен биларсан, у нимани назарда тутди? – деди.
Том жилмайиб, бошини силкитди. У билар эди, лекин бу, унинг сири бўлиб қолиши керак эди. Шундан кейин йигит Карлни Донат деб атаганини сезиб қолди.
13 БОБ
Унинг оркестри
Афсуски, бу Том вазифасини уддалай олмаган охирги мартаси эмас эди. Бу ўқув машқи кўринишдан шундай енгил эди-ки, ахир подшоҳнинг ўғли ҳақида ўйлаш, унга ўз юрагини очиш, қайғу ва ғамингни у билан бўлишишдан яна нима ажойиброқ бўлиши мумкин? Ва энг аввло, у ва бу ерда ундан сўз эшитиш.
Аммо мана, кундалик ҳаёт, ташвишлар бошланди. Бу унинг бутун эътиборини талаб қилар эди. Ёки йигитни чалғитиш осонмиди? Баъзида Том, бир неча соатлар, ярим кунлаб подшоҳнинг ўғли ҳақида ўйлашни унутишининг сабаби нимада эди? Бу ҳол айниқса, унга бу ҳақида эслатиш учун, ёнида Карл бўлмаган пайтда кўпроқ содир бўлар эди.
Унинг куни тўлиқ банд бўлиб йигит кўпроқ вақтини руҳий нарсаларга қаратишга қарор қилди. Тонгда, у энг аввало бир неча вақтини подшоҳининг, ўзининг отасининг олдида ўтказар эди. Бу у учун зарур эди. У унинг кичкина Томи ва келаётган кун учун ундан куч сўраши мумкин. Йигит ҳар куни подшоҳга қайиқ билан боғлиқ бўлган режалар ва муаммолар ҳақида гапириб берар, у эса йигитни қизиқиб эшитарди. Том, унинг фикрича ҳал бўлмайдиган муаммоларни очганида, отаси бўш келмасдан, уни ҳал қилиш мумкин бўлган барча йўлларни амалда синаб қуришни ва шу орқали у муаммоларни енгишни ўрганишига ундарди!
Ва фақат шундан сўнггина йигит бошқа нарсалар ҳақида ўйлар эди. У, мулоқот жадвали билан чегараланмаган вақтдан иборат бўлан нонушта, тушлик ва кечки овқатни, шунингдек, каттароқ даражадаги ўқув гуруҳида ўтказилаётган вақтларни ҳам ўтказиб юбормоқчимас эди. Шунингдек, йигитда бир гуруҳ кўшимча вазифалар бор, масалан, Лилия билан эрталабки тил дарслари.
Ҳар ҳолда қиз муваффақиятларга эришаяпти. Яқин орада у бошқалар билан осон мулоқот қилиши мумкин бўлади. Лилия кўп сўзларни яхши ўқий олар эди. Карл, уларнинг иккаласи ҳам машғулотлардан олдин ва охирида, подшоҳнинг ўғли билан суҳбат қилишлари мумкинлиги ҳақида таклиф қилди. Бошида, ундан машғулотларга ёрдам беришини сўраш учун, охирида эса миннатдорчилик билдириш учун. Том буни, у қўпроқ подшоҳнинг ўғли ҳақида ўйлаганида, ҳаммаси яхшироқ кечаётганини тушунганида, яхши фикр деб билди. Масалан, Лилия ҳар бир тўғри талаффуз этган гапидан сўнг, у унга миннатдорчилик нигоҳи билан қарар эди. Ва шунингдек, унинг ҳар бир жилмайишидан сўнг ҳам. Қиз кўп жилмаяр ва Том буни ажойиб деб биларди.
Куннинг қолган қисмида қайиқни қуриш билан банд бўлар эди. Йўқ улар ҳали кўп вақт ҳақиқий қурилиш билан шуғулланишмас эди. Ахир Том, ишни кўзини билишни хоҳлар эди. У андазаларни чизиб, қайд қилар эди. Қандай қилиб шу билан бирга подшоҳнинг ўғли ҳақида ўйлаш керак? Йигит қайиқнинг қурулишига эътиборини жамлаши керак. Карлда яхши таклифлар туғилди: Том ҳар бир саволни подшоҳнинг ўғли билан ҳал қилиши ва шунингдек амалий ишлар билан бирга подшоҳ билан ибодат тарзида алоқа қилиб туриши керак.
Буни қилишдан кўра айтиш осонроқ - ва шундай кунлар бўлган-ки, у ўзининг ётоғининг олдида тиз чўкиб, подшоҳнинг ўғлидан, у уни фақат ҳозир эслагани учун кечирим сўраган.
Гуруҳда ўтказилган вақт у учун катта ёрдам эди, чунки айнан ўша вақтда, улар куйлашаётганларида ёки подшоҳнинг дарсларини тинглашаётганларида унинг миясига ақл бовар қилмас ечимлар келар эди. Бир куни, гуруҳ бирга йиғилиб, подшоҳга ғалаба қўшиқларини куйлашаётганларида, куйлаш давомида Том бирданига паст овозда “Эшит ва бўйсун!” деган гапни эшитди. У эътиборини бир жойга жамлаб, эшитишга ҳаракат қилди, лекин бундан кейин хеч нарса эшитилмади. Сўнг Роберт подшоҳнинг китобидан ўқиди. Томга, ўқилган жойдан, подшоҳнинг ўғли ўз дўстларига унинг шоҳлиги яқинлашяётганини эълон қилиш учун ҳамма жойга айнан икки киши бўлиб жўнашларини айтгани, худди чақириқдек таъсир қилди. Шу онда йигит ўз юрагида тушунди: подшоҳнинг ўғли буни нафақат ўша вақт учун, балки бугун, ҳозир айнан Карл ва унга айтган эди. Шубҳасиз, чунки унинг дўсти ҳам, нимагадир аҳамият бериб, розилик билдириб, бошини силкитди.
Шундай қилиб, улар энди иккаласи йўлга тушишлари керак! Бутун гуруҳ улар билан келишиб, йигитлар учун, уларнинг йўллари ва топшириқни бажара олишлари учун подшоҳдан алоҳида паноҳини беришини сўраб, дуо ибодатини қилишди. Женни юракдан отадан алоҳида паноҳи учун сўради, Анна – уларнинг орасидаги мустаҳкам бирлик учун, Роберт, кўпроқ амалий фикрлар учун, чунки топшириқни бажариш учун уларга ёрдам бера олиши мумкин бўлган одамлар керак. Унинг фикрича бундай қайиқни ясаш, катта меҳнат. Ниҳоят, ҳамма ҳар куни шу тадбир учун ибодат қилишни ваъда беришди.
Кечқурун уларнинг жўнашларидан аввал, подшоҳнинг ўғли яна бир марта, Карл ва Том билан боғда ўтирди. Том бу учрашувдан жуда хурсанд эди, чунки унинг фикрича, уни анчадан бери кўрмаётган эди. Йигит унга чарақлаб турган кўзлар ва ёниб турган юраги билан қараб турарди. Ишониш керак-ки, йигит унда жо бўлиш борасида кўп ҳам силжиш қилмаганидан, у бошқа хафа эмас эди. Подшоҳнинг нигоҳида йигит жавобни ўқий олди: бу бутунлай кечирилган. Аммо подшоҳнинг ўғли ўзининг меҳрибон табассуми билан:
- Менинг ўғлим мен сен билан жуда узоқ вақт давом этадиган мулоқотга эга бўлмоқчиман, чунки сени жуда севаман. Ва сен, менсиз ҳаммаси бекорга бўлишини биласан, – деб таъкидлади.
Шу ондан Том янада кўпроқ ҳаракат қилишни хоҳлар эди.
Шунда подшоҳнинг ўғли:
- Йўлга тушишдан олдин, сизлар менинг сирим ҳақида кўпроқ билиб олишингиз керак. Бу сизларга топшириқни мувваффақиятли бажаришингиз учун зарур - деди.
Кўпроқ унинг сири ҳақида! Подшоҳнинг ва унинг ўғлининг сири ҳақида! Ниҳоят! Бу ҳайрон қолдирадиган даражада буюк нарса бўлса керак. Том катта сабрсизлик билан кутаётган эди. Аммо у жуда содда қилиб бошлади.
Ерда тошлар ва ўтларнинг орасида бир нечта арқон ётган эди. Ҳеч ким уларга, ҳеч қандай аҳамият бермаётган эди. Подшоҳнинг ўғли энгашиб уларни кўтарди. Эҳтиёткорлик билан ўзининг бармоқлари билан тозалаб, улар жониворларнинг этларидан иборат эканлигини тушунтирди. Қаердандир хўжайин узунчоқ шаклдаги, тахтадан қилинган, ўртаси катта қилиб ўйилган ва тепасида катта дастагли қутини топди. У арқонларни дастакка мустаҳкам қилиб бойлаб, уларни ўйилган жойдан пастроққа бир неча михчалар билан мустаҳкамлади. Шундан сўнг, узун, ингичка таёқни олиб, шу этларнинг устидан юргазди. Ўзига хос, лекин ёқимли товушлар янгради. Подшоҳнинг ўғли бу мусиқа асбобини созлади ва унинг қўлларидан майин ва таъсирчан мусиқа янгради.
Иккала ёш йигит ҳайратланишди. Қандай қилиб подшоҳнинг ўғли бундай нарсани қила олди?!
- Ким ўзини менга топширса, унинг ҳаётидан мен ажойиб бир нарсани яратаман, - деб тушунтирди хўжайин.
У қандай уста эди! Бошқалар ташлаб юбораётган, оддий нарсалардан у шундай ажойиб мусиқа асбобини яратди! Бу ҳақиқатдан ҳам ажойиб эди!
- Ўзини менга топширса..., - деб такрорлади подшоҳнинг ўғли ва унинг овозида ғамгинлик эшитилди.
Ғам билан у яна бир марта деди:
- Қани эди ҳар бир киши ўзини менга топширса!
Нимага, кимдир ўзини унга топширмаса, бу хол подшоҳнинг ўғлини шундай ғамгин қилади? Чунки бу ҳолда у, улардан асбоб каби фойдалана олмас эди! Ўзини унинг иродасига топширмаган инсон, шунчаки ишлатилмаган ва кирда ётган қутига ўхшаб қолади. Фойдасиз ва фақат ташлаб юбориб, босиб ташлашга тўғри келади. Том бу фикрдан қўрқиб кетди. У бу ҳақида подшоҳнинг ўғлидан сўраб олмоқчи эди, аммо у шу пайтда ўрнидан турди.
- Мен билан юринглар, мен сизларга менинг оркестримни кўрсатмоқчиман.
Хўжайин уларни базм залига олиб келди. У ерда ҳар хил асбоблар бор эди, уларнинг ҳар бири ҳақиқий санъат асари эди. Дўстлар шоҳона оркестрни куйларини кўп эшитишар эдилар, аммо уларда фойдаланадиган асбоблар ҳақида ҳеч нарсани билишмас эди. Подшоҳнинг ўғли эса бугун улар билан бирга биттасидан бошқасининг олдига бориб, эҳтиёткорлик билан ҳар бирини қўлига олиб, унинг номини айтиб, ҳайрат билан у қандай тайёрланганини айтиб берар эди. Бу асбобларни ҳаммасини унинг ўзи яратган. Дарахтдан, подшоҳнинг ўғли найларнинг ҳар хил ўлчовларини яратди. Бу ерда шунингдек, кумушдан ясалган, кўп тешикчали найлар ҳам бор эди. Мис ва силлиқланган металлдан хўжайин карнай ва шунга ўхшаш асбобларни яратди. Бир четда у яқинда яратган асбоблар турар эди, уларнинг номлари виолончели ва контрабас эди. Подшоҳнинг ўғли уларни чалиб кўрганида, жуда паст ва чуқур товушлар янгради. Шунга ўхшаш ғижжаклар ҳам бор эди, лекин кичкинароқ ўлчовда. Уларнинг ортида, олтиндан ясалган ликопчалар бор эди, уларни бир бирларига уриб, шу тарзда ажойиб товушни яратса бўлар эди. Уларнинг ёнида литаврлар турарди. Улар Томда катта таассуротлар қолдирди. Уларнинг товуши йигитни жунбишга келтирар эди.
“Агар бу мусиқа асбоблар ҳаммаси бирданига чалинса, қандай баланд ва тартибсиз товуш бўлар эди” – деб ўйлади Том.
Бу ҳол, унинг қулоқларига оғриқ келтирса керак, чунки ҳар бир асбоб бошқасига қараганда баланд ва чиройли янграшни хоҳласа керак. Ва умуман бу асбобларда подҳошнинг ўғлидан бошқа ким чала олар эди? У эса бирданига ҳаммасида куй чала олмайди.
Аммо бундан сўнг йигитлар, уларнинг отаси, подшоҳ кириб келганини кўришди ва у билан бирга сон-саноқсиз ялтиллаётган шакллар кириб келишди, улар шу билан бирга кўп овозли ва ажойиб куйлашар эдилар. Ўша ерда бор бўлганларнинг ҳаммаси ҳайрон қолишди: бундай нарсани улар ҳали кўришмаган ҳам, эшитишмаган ҳам. Қасрнинг ҳамма яшовчилари бу ажойиб, самовий мавжудотлар ҳақида фақат подшоҳнинг китобидан ўқишган, лекин Том ва Карл уларни биринчи марта кўриб турган эди. Улар самовий фаришталар эдилар. Ҳайратдан дўстлар қотиб қолиб, ҳеч нарса айтиша олмасдилар.
Порлаб турган табассум билан подшоҳ ўзининг тахтига ўтирди. Фаришталардан айримлари оркестрдан ўз жойларини эгалладилар. Подшоҳнинг ўғли олдинга чиқиб, қўлларини кўтарди. Шу оннинг ўзида зал мўъжизавий мусиқага тўлиб, подшоҳни улуғлаш бошланди. Нотабиий мусиқачилар шунчалик чиройли ва тартиб билан чалишар эдиларки, улар яратаётган мусиқани эшитишдан ўзингни тўхтата олиш имконсиз эди. Ҳар бир асбобнинг товуши бошқасидан фарқ қилсада, тартибсизлик йўқ эди, лекин гармонияга тўлган ажойиб куй таралар эди, унда хурсандчилик ва ғам, майинлик ва қудрат бирлашган эди. Фаришталарнинг куйлаши эса қанчалик тантанали ва улуғвор! Ҳақиқатдан ҳам подшоҳнинг ўғли, дўстлари учун нотабиий байрам қилиб берди!
- Ҳаммаси сенинг шуҳратинг учун, Абба! - хурсандчилик билан ҳайқирди подшоҳнинг ўғли.
Шунда Карл ва Том ўзларини бошқа тута олмай, кучлари борича баланд овоз билан ҳайқиришни бошлашди. Бу улар подшоҳнинг қасрида кўрган нарсаларидан энг яхшиси эди.
Бундан кейин ҳамма фаришталар ғойиб бўлишди ва узоқ давом этадиган жимлик пайдо бўлди. Иккала дўст бу ерда, бошларидан ўтган нарсадан таъсирланган ҳолда туришар эдилар. Улар фақат ўз юракларининг уришини эшитишар эдилар, бу ерда айнан улар учун бир муҳим нарса рўй берганини тушунишар эдилар.
Олдинда, тахтда ўтирган подшоҳ, уларнинг ҳис қилаётган нарсаларини тасдиқлади, чунки уларга кейинги сўзлар билан мурожаат қилди:
- Бу менинг бошидан ўйлаб қўйган режам. Агар ер юзидаги ҳамма инсонлар менинг иродамга бўйсунганларида, улар мени худди шундай тарзда улуғлашлари мумкин эди. Энди эса, сизлар, менинг фарзандларим, кейинги нарсани билишингиз керак: менинг ўғлим Иммануэл, ер юзида нафратга дучор бўлган, ҳеч нарсага арзимайдиганларни қидириб, улардан менинг номимни улуғлаш учун қимматбаҳо асбобларни яратади. У ўзининг оркестрини бошқараётганида, у бир овозда, чиройли, худди мукаммал симфонияга ўхшаб янграйди. Ҳамма яратилган нарсалар бунда иштирок этишади.
Яратилган нарсалар? Эй, ҳа, дарахтлар, шамол, олов, металл…
У ёғига Том ўзининг фикрлашида давом этмади, чунки подшоҳ яна гапира бошлади. Бу худди оғриқдек янгради:
- Ким ўзини менга топширмаса, оркестр билан бир овозда куйламаса, у менинг иродамга тўғри кела олмайди, бу дегани – ҳалок бўлиши керак!
Ҳалок бўлиш!!! Бу сўздан сўнг Карл ва Томнинг кўз олдида бир зумда даҳшатли жарлик пайдо бўлди, унинг ичига ҳалок бўлганлар ташланар эдилар. Улар ҳақиқатдан ҳам уни кўз олдиларида кўришар эдилар, у мутлақо қора ва улкан эди. Лекин кейин йигитлар илғаб олган нарса, уларни тушкунликка олиб келди: минглаб одамлар шу жарликка шошилишар эдилар. Айримлар шу йўлда қоқилишар, бошқалар югуришар, кўплар секин юришар, баъзилар эса ҳаттоки рақсга ҳам тушишар эдилар.
- Уларни албатта огоҳлантириш керак! Тўхтатиш керак! Бундай кўпчилик одамлар ҳалок бўлишлари керак эмас! - деб ҳайқирди Том, катта ғамда.
Шунингдек, Карл ҳам йиғлаб, подшоҳни бунга аралашишини сўрар эди, чунки бу нарсага бошқа қарай олмас эди.
- Мен улар учун ҳамма нарса қилиб бўлганман, - ростини айтди у, - мен ўзимда бўлган энг қимматбаҳо нарсани бердим, - ўзимнинг севикли ўғлимни.
Шунда атрофда тўлиқ жимжитлик пайдо бўлди. Ва подшоҳнинг ўғли, подшоҳнинг тахтининг олдида туриб, қўл ва оёқларидаги жароҳатларини кўрсатди.
Шунда подшоҳ яна иккала йигитга мурожаат қилиб, уларга катта севги билан қаради:
- Менинг қадрли фарзандларим, сизларнинг юрагингиз жарликка чопаётган ва хатарда бўлган одамлар учун очиқ бўлганидан хурсандман. Улардан кўпчилиги алданганлар ва зулматда мажбуран туришибди, шунинг учун уларга ёруғлик зарур. Фақат улар учун ҳақиқатдан ҳам юраги очиқ бўлган инсон менинг фарзандимдир. Шу тарзда, у менинг катта юрагимнинг бўлагига эга, юрагим эса, ҳамма одамларни ёруғлика олиб келиб, уларни бахтли қилиш ҳақида қайғуради.
Уларнинг ичида, унинг катта юрагининг бўлаги бор!!! О, шу бахтсизларни у қанчалик севади!!!
Овозидаги улкан олов билан ота ҳайқирди:
- Менинг сизларга берадиган топшириғим - нажот топиш режасини ҳамма одамларга эълон қилиш, токи улар унга ишониб, даҳшатли ҳалокатдан қутқарилсинлар. Мен сизларни ер юзининг барча жойларига юбораяпман. Одамларга менинг буюклигим ва севгимда улар учун тайёрлаган нарсаларим ҳақида айтиб беринглар. Уларга менинг ўғлим улар учун нима қилганини ва уларнинг ҳаётларидан нима қила олишини айтинглар! Уларнинг нажот топишлари учун тўланган қурбонликнинг қадрига етадиганларни, менинг ўғлимга севги билан ва унга интилиш билан қарай оладиганларни менинг олдимга тўпланглар.
- Келин ўз куёвига қараганидек! - деб қўшиб қўйди подшоҳнинг ўғли.
- О, ҳа, жонимиз билан! - деб бақиришмоқчи эди икки ёш йигит, лекин кейин тўхтаб қолишди, ўзларидан: буни айнан қандай қилишимиз мумкин? - деб сўрашди.
Топшириқ улар учун жуда катта эди! Аммо уларга буни ростдан подшоҳга айтишларига тўғри келмади, чунки у бу ҳақида олдиндан ўйлаб қўйган эди. Подшоҳнинг ўғли уларнинг устиларига қўлларини қўйди ва шамолнинг майин эсишида уларнинг устига унинг кучи тушди. Бу ҳайратланарли ажойиб эди!
Ҳа, энди йигитлар тўлиқ аминлик билан бу қийин топшириқни бажаришга қарор қилишлари мумкин эдилар. Улар кейинги куни эрталаб йўлга тушишлари керак эди. Ва улар ҳақиқатдан ҳам шошилишлари керак эди.
Бундан сўнг оғайнилар яна подшоҳнинг ўғли билан ёлғиз қолишди.
- Сизлар ҳозиргина кўрган нарсалар - буюк сирнинг қисмини ташкил этадиган манзара. Сизлар бир куни ҳамма нарса подшоҳнинг шуҳрати учун бир бири билан боғлиқликка келиши кераклиги ҳақида тушунчага эга бўлишингиз керак эди - деб тушунтирди у.
Бу нарса жунбишга келтирадигандек кўринса ҳам, Томда саволлар бор эди.
- Асбоблар ва оркестр билан рўй берган нарса, шундай нотабиий ва тушунарсиз бўлиб кўриндики. Фаришталарнинг олдида ноталар йўқ бўлса, улар нима ва қандай қилиб чалишлари кераклигини қаердан билишар эди. Қандай қилиб улар бунчалик бир маромда ва чиройли қилиб чалишлари мумкин?
- Яхши савол Том! - деб мақтади уни хўжайин. - Мен жон деб унга жавоб бераман. Кўринадиган тарзда оркестрни мен бошқардим, кўринмайдиган тарзда эса – менинг руҳим. Унинг шарофати билан нотабиий товушлар, мусиқалар, ритм ва ҳамма ёқимли куйлар янграйди. У ер юзидаги ижодкорлар учун етиш қийин бўлган уйғунликни ва гўзалликни яратади.
Йигитлар ҳайрон қолиб унга қарашар эдилар. Том ва Карл подшоҳнинг ўғли ўз руҳи ҳақида, Лилия унинг олдида тиз чўккан пайти, у ўзининг қўлларини унинг устига қўйганида гапирганини эшитишган эдилар. Ва ҳақиқатдан ҳам ўша вақтдан сўнг, қиз подшоҳнинг ўғли учун ёниб, қўрқув ва ёлғонга ўзини қўрқитишларига йўл бермас эди.
Лекин унинг руҳи - ким эди у? Подшоҳнинг ўғли давом этди:
- Сизлар ҳеч қачон уни бутунлай билиб ололмайсизлар, лекин шунчаки унинг раҳбарлигига ишонишга ўрганинг. Ўзингизни янада кўпроқ унга топширишга интилинг. Сизлар иккалангиз унинг таъсирини бир неча марта ҳис қилган эдингизлар.
Тушуниш қийин! О! Наҳотки, Том ўзига тасаввур қилиши мумкин бўлган нарсадан каттароқ бўлса? Катта ҳаяжон таъсирида қолган йигит лол бўлиб қолди. Кейин гапирди:
- Биз қаерда унинг таъсирини ҳис қилган эканмиз?
Подшоҳнинг ўғли жавоб берди:
- Унинг ҳаракатлари инсон кўзлари учун кўринмасдир, шунинг учун улар фақат натижаларини кўришлари мумкин. Шунга қарамай, сизларни отанинг ва менинг олдимга севги билан олиб келган у бўлади. Ва шундан кейин сизларга тўсқинликлардан ва васвасалардан қўрқмаслик учун куч берган. У сизларни ибодат қилишга ундаган ва ҳар бир лаҳзаларда билишингиз керак бўлган нарсаларни ёдингизга келтирар эди. У сизларга қийинчиликларда хурсанд бўлиш, бошқаларнинг ғамига шерик бўлиб, уларнинг юкларини бирга кўтариш қобилиятини тақдим этган.
“Ах, мана ким бизга ўз вақтида ёрдам бериб, ғамхўрлик қилган экан” - деб ўйлади Том.
- У сизларни менинг номим билан меҳнат қилишга ундайдиган куч эди; қарияни ва Лилияни соқовликдан шифолаган у эди. Сенинг оталаринг мамлакатида Том, кўп одамларга ёрдам берган майин шаббода ҳам у эди. Ўтмишда қароқчи бўлган одамларга қаср қурган ҳам у эди. У ҳар бирингизнинг ичингизда яна ва яна ёруғлик кўтарилишига изм беради. Унинг кучининг ёрдамида сизлар, қийин бўлса ҳам кечира оласизлар!
О, энди йигитлар нималарнидир яхшироқ тушуниб олиш имкониятига эгалар! Аммо ҳаммасини эмас. Лекин, балки улар буни тушунишлари ҳам керак эмасдир. Ахир уларга айтилганидек - руҳ ақлдан катта эди-ку. У охиригача тушуниб бўлмайдиган.
Шундан сўнг подшоҳнинг ўғлининг айтган гапи энг ажойиб ва шу билан бирга тушуниш қийин бўлган гап эди:
- У отанинг ва менинг руҳимдир. Бизнинг руҳимиз сизларда яшаб, сизларга гапиради. У сизларга, ота айтмоқчи бўлган нарсани гапиради, бу эса мен айтмоқчи бўлган нарса бўлади. Бизнинг режамиз, у орқали бутун жонзотга кириб, ҳамма нарсани янгилашдан иборат. Шунингдек сизлар ҳам бунда иштирок этишингиз мумкин, чунки у сизлар орқали ҳаракат қилишни хоҳлайди. Унга таянинг ва Руҳ сизларни олиб боради. Шу билан бирга у сизларни мукаммалаштиради - унинг шарофати билан сизларнинг ҳаётингиз, яратилишнинг буюк мақтов қўшиғининг бир қисми бўлиб қолади. У ҳозирдан сизларнинг ичингизда куйлаб шодланаяпти!
14 БОБ
Шефферларникида
“Бутун жонзотга кириб, ҳаммасини янгилаш…. Шунинг шарофати билан сизларнинг ҳаётингиз яратилишнинг буюк мақтов қўшиғининг бир қисми бўлиб қолади”.
Хўжайин айтган сўзлар Томда катта таассурот қолдирди. Шундай чуқурки, кейинги куни у бутун йўл давомида унинг атрофидаги дунёга бошқа кўзлар билан қарар эди: қуёш, дарахтлар, ўсимликлар, ўтлар, гуллар, чумчуқларга, улар бўйлаб кетаётган дарёга. Йигит паст овозда хиргойи қилиб, ҳуштак чалар эди – яратилиш унинг мақтов қўшиғини эшитиб, қабул қилиши керак эди. Бу унинг отасининг яратганлари эди. У уларни қандай ажойиб қилиб яратган! Ҳамма нарса унинг шуҳрати учун уйғунликда янграши, унинг хоҳиши, унинг режаси эди. Ва улар иккаласи шу ишга ёрдам бериш учун юборилган эдилар. Қандай олийжаноб вазифа!
Шунинг учун хайрлашиш йигитлар учун оғир кечмади. Фақат Лилиянинг кўзларида ёш пайдо бўлди. Унинг табиатининг заифлигини ҳисобга олиб, подшоҳнинг ўғли ўша пайтгача уни яхши жойлашиб олишини таъминлади: у уни бир оилага, улар унга ота ва она бўлиб, бутун юракларида севги кўрсатишлари учун топширди.
Бу гал, подшоҳнинг ўғли белгилаганидек Карл бошқарувни ўз қўлига олиши керак эди. Шунинг учун энди у олдинда отни эгарлаб кетаётиб, Томнинг куйлашига хурсанд эди. Ҳақиқатдан ҳам унинг дўстининг овози ажойиб эди! У яна узоқ вақт куйлашига умид қилиш керак. Бу шунингдек, унинг юрагини хурсанд ва атрофидаги ва унинг ичидаги гўзал бўлган нарсаларга очиқ қилиб қўйди. Унинг ўзи аллақачон, юрагида кун давомида иложи бўлса кўпроқ подшоҳнинг исмини айтишга ўрганиб қолган эди. Унга бу етарли эди. Шундай пайтлар бўлган-ки, у ҳар бир нафас олишида буни уддалар эди. Балки у бу ҳақида Томга айтиб бериши керакдир? У яна кулмасмикин? Унга бундай нарсалар ҳақида гаплашиш осон эмас. Лекин йигит бари бир буни дўстига ишониб очади, чунки подшоҳнинг ўғли уларнинг иккаласига бир бирларига ёрдам беришларини буюрди. У, буни, ниҳоят, яқин вақт ичида, улар бир бирлари билан кўпроқ вақт ўтказганларида қилади.
Бу кеча, дарахтнинг тагида, юмшоқ ўтларнинг устида уйқуга кетишдан аввал, уларнинг иккаласида, кеча кўришган ҳодиса ҳақида фикр қилиб, гаплашишни хоҳлашди. Ота режалаштириб қўйган ажойиб мусиқа ҳақида, қудратли ва охиригача тушуниб бўлмайдиган Руҳ ҳақида. Қандай қилиб у шунча кўп нарсани қила олар эди ва хоҳлар эди! Руҳ уларнинг ичида яшашини ўйлаши билан, йигит жунбишга келди. Йигит олдин бу фикрларга кўникиши керак, агар умуман буни қачон бўлса ҳам қила олса. Ахир бу нарса – нотабиий, олдиндан айтиб бўлмайдиган оқибатларга эга бўлиши мумкин-ку!
Бир натижани Карл шу тонгда ҳис қилиб бўлди. Ётоғидан тураётиб, у қудратли Руҳни, бугун у уни ҳамма нарсада бошқаришини сўради. Улар дарвозадан чиқаётганлиридаёқ, Карлда, у олдиларидаги йўлга подшоҳнинг ўғлининг исмини ва ҳокимиятини эълон қилиши керак, деган хоҳиш пайдо бўлди.
Бу менинг вазифам эди, шунинг учун мен ҳокимиятни ўз қўлимга олишим керак эди. Буни қилганимда эса, мен худди қўлимда катта оқ ҳассани тутиб тургандек ҳис қилдим ва уни олдинга бизнинг мақсадимиз учун узатдим. Аммо бу манзара дарров йўқолиб қолди – деб шунчаки айтиб берди Карл.
“Ҳм, - бу ҳақида эслаб, ўйлади Том, - мен буни ўша пайтда, уйга қайтаётганимизда билишим керак эди. Буни ҳозир билганим яхши бўлди. Карл, Руҳга ўзини бошқаришига шундай йўл бераётгани яхши. Уни ўз дўстим деб билиши яхши. Ундан мен кўп нарсаларга ўрганишим мумкин”.
Том, дўстидан у қандай қилиб, юрагида подшоҳнинг ўғли билан мулоқотдан бўлишни уддалаши ҳақида сўраш вақти келди деб ўйлади. Энди Карл унга, у подшоҳнинг ўғлининг исми ёрдамида нималар қилишини айтиб бериши мумкин.
- Бу менга жуда кўп хурсандчилик келтиради. Мен унинг исмини жуда катта севги билан эълон қиламан,- деб тушунтирди у. Бундан ташқари унинг исми дунёдаги бор сўзларнинг энг қудратлисидир. У менга, унда жо бўлишим учун ҳалақит бераётган ҳамма нарсага қарши ёрдам беради.
“Унда?!”. Ҳа, подшоҳнинг ўғли бир марта бу иборани ишлатган эди ва ҳаттоки, унга шоҳона ёстиқни ва унинг атрофидаги оловли ҳимояни ҳам кўрсатган эди. Энди Том, Карлдан у оркестрнинг бир маромда чалаётган куйнинг ортидан нимани тушунишини сўради?
- Мен подшоҳнинг китобида, унга тегишли бўлган барча у билан бирга бир танани ташкил қилиши ҳақида ўқиган эдим. Ўғилнинг ўзи - бу бош. Тананинг ҳар бир аъзоси, маълум бўлишича, бошнинг бошқариши орқали ҳаракатга келади. Ва мен балки қўлнинг ёки тиззанинг бир қисми бўлишим мумкин – деб жуда содда қилиб тушунтирди у.
Том, подшоҳнинг ўғли учун жуда қадрли бўлган қисм бўлишни хоҳлар эди.
“Ҳа, мен шунчаки сўзсиз унинг юрагида жо бўлишим мумкин”. Охирги кунлари у буни яна ва яна, подшоҳнинг ўғлига севгига тўлган қисқагина сўзларни жўнатиш орқали қилишга ҳаракат қилди. Отага қилган ибодати аллақачок “чиғаноқ” сиз ўтар эди ва ҳаттоки, меҳнат билан биргаликда. Шубҳасиз, қўшиқлар ундан жуда яхши чиқар эди. Аммо Карл ҳозиргина унга ишонган нарсаси жуда қизиқарли эди. Том буни бирданига синаб кўрди, ва яна қудратли ва севимли подшоҳнинг исмини - Эммануэлни эълон қилишни бошлади. Аммо бу узоқ давом этмади, чунки у тез орада ухлаб қолди.
Кейинги тонгда йигит жуда барвақт уйғонди. Бу уларнинг йўлларини иккинчи куни эди. Ҳаво анчагина совуқ эди. Қуёш чиқиб, чумчуқлар сайраётган эди. Том ўзининг дўстини бу ерда, қўлида подшоҳнинг китоби билан ўтирганини кўриб қолди. Бу унда катта таассурот қолдирди. Карл унга, у уйда, подшоҳнинг қасридагидек, энди ҳар бир кунни ота, ва подшоҳнинг ўғли билан бирга бошлашни хоҳлаётганини айтиб берди. Энди йигитнинг эрталабки биринчи соати у билан учрашувга кегишли. У буни қўшиқлар, мақтов сўзлари, подшоҳнинг китобини ўқиш билан ўтказар эди, бундан кейин у ҳар куни подшоҳ ва унинг ўғли унга Руҳ орқали айтмоқчи бўлган нарсани кутмоқчи эди.
- Қандай қилиб сен бундай барвақт уйғона оласан? – ҳайрон қолиб сўради Том.
Унинг ўзи ҳар доим эрталаб катта уринишлар билан турар эди.
- Жуда одддий, мен подшоҳнинг ўғлидан у мени уйғотишини сўрайман. Агар бу у учун муҳим бўлса, у буни қилади, сенга сўз бераман.
- Бошқа у ҳеч нарса айтиши керак эмас эди. Том ҳам буни синаб кўрмоқчи бўлгани аниқ! Подшоҳ ва унинг ўғли учун унга ҳам гапириши муҳиммиди?
- Кейинги тонгда Том, ҳақиқатдан ҳам барвақт уйғонди. Шундай қилиб, улар бирга “учрашув” ташкиллаштиришди. Ўзларининг шоҳона китобларида шу куни, уларни яна доим Руҳга тўлиб, ишлатилган кучларини тўлдиришга ундайдиган жойларни топишди. Бу қандай очилиш эди! Шу вақтгача улар бунга аҳамият беришмас эдилар? Шунда Карл, подшоҳнинг ўғли уларни бугунги кун учун ўз руҳи билан тўлдиришини сўради. Шунда йигитлар умуман жим бўлиб, кейин нима бўлишини кутиб туришди. Ниҳоят Карл “Рахмат!” деб - ҳайрат билан Томга мурожаат қилди:
- Бугун сен билан бирга Том, кечагидан кўра анча яхши бўлди! Подшоҳнинг ўғли менга жуда муҳим нарсаларни айтди. Сен бугундан бошлаб, буни мен билан ҳар куни эрталаб қилишни хоҳламасмидинг? Мен, бу подшоҳга ва унинг ўғлига ёқади деб ўйлайман.
- У нима деди? – билишни хоҳларди Том.
- Денгиз олдидаги қишлоққа отларга миниб кирмаганимиз яхши, уларни йўлда ташлаб кетганимиз маъқулроқ.
- Қандай қилиб, қолдирамиз, ахир улар бизга қайиқни ясагунимизча керак бўлишади-ку? Ва бундан кейин, биз уларни дуч келган жойда ташлаб кетолмаймиз. Биз жонзотларни ғамхўр қўлларга топширишимиз керак.
- Хавотир олма. Агар подшоҳнинг ўғли шундай деган бўлса, демак у нимани назарда тутаётганини билади ва бизнинг отларимиз билан ёмон нарса рўй бермаслиги учун ғамхўрлик қилади. У буни қандай қилишини кейинроқ кўрамиз. Кел фақат унинг сўзларига ишонамиз. Бу унинг иродасига бутунлай мос келади.
Ҳа, бу ҳол воқеаларнинг қизиқ ривож беришини кўзлаётган эди!
- Менга ҳам бу вақт ниманидир амалга оширди – уялиб, тан олди Том.
Унинг миясидан ҳозиргина ўтган нарсани ифодалаб бериш, унга қийин эди. Балки бу шунчали унинг ҳаёлидир? Лекин бунга қарамай, у ахд қилди:
- Ҳм, биз жуда кичкина бўлган болага қўлларимизни қўйишимиз керак, деган ҳис бор. Мен бу менинг шахсий таклифимми ёки руҳнинг овозими амин эмасман. Кел биз ўзимизнинг фикрларимиз ва руҳнинг фикрларини фарқлай билишимиз учун ибодат қиламиз.
Ибодатдан сўнг, тунаган жойларига яқин бўлган ўрмондан йиғилган ўтинлар ёрдамида, саёҳатчиларнинг қозончасида дарёдан олинган сувни қайнатиб, чой ичишди. Кейин, йигитлар доим денгизга олиб келиши керак бўлган дарё ёқалаб отларига миниб кетдилар.
Учинчи куннинг пешинида, ўрмон тамом бўлди ва уларнинг йўллари даштларга эга бўлган текисликлардан иборат эди. Унчалик узоқда эмас, ўтларинг орасида тинчгина ўтлаб юрган бир неча қўзиларни кўриш мумкин эди. Бу, яқин орада қандайдир қишлоқ борлигини англатарди.
Бугун Томга подшоҳнинг ўғли билан ёки унда жо бўлиш осонроқ кечди. Бу Руҳдан янгитдан тўлиш билан боғлиқмиди? Шубҳасиз, чунки айнан руҳ, уни ота ва ўғил ҳақида фикрлашга чорлар эди.
Кечга яқин улар қандайдир кичкина уйнинг олдига етиб келишди. Узоқдан, улар уйнинг хонасидаги кичкина деразасидан кўринаётган ёруғликни кўриб қолишди. Ибодат қилгач, йигитлар шу уйда тунаб қолиш учун рухсат сўрашлари мумкинлигини билишди.
Улар эшикни таққиллатишганларида, эшикни бақувват, оқ сақолли киши очди. Карл ва Том ўзларини таништириб, тунаб қолиш учун рухсат сўрашди. Улар қаердан келаётганларини айтишганларида, уйнинг хўжайинининг кўзлари порлаб кетди, худди у подшоҳ ва унинг ўғлини танийдигандек. Ва у киши йигитларни чин юракдан таклиф қилди. Албатта йигитлар уникида тунаб қолишлари мумкин, бу у учун шараф бўлар эди.
-Лени,- бошини тепага кўтариб, паст овозда кимнидир чақирди у. – тезроқ пастга туш, бизларникига юксак мартабали меҳмонлар келишди!
Тез орада Лени пастга тушди. Бу паст бўйли меҳрибон ва ғамхўр аёл эди.
Меҳмонларни чин юракдан қутлаб, ҳозиргина ўзининг бешта фарзандини, уйнинг болахонасида ухлатаётганини тушунтирди. Энди эса у, улар учун егулик тайёрламоқчи эди. Шунинг орасида улар бемалол отларини бўшаб ётган отхонага қўйишлари мумкин эди. Илгари у ўзининг отхонаси билан хизмат қилар эди, лекин кейин улар фарзандларини боқиш учун иккита отни сотишга мажбур бўлишган.
Йигитлар отларга емиш берганларидан сўнг, оддий дарахтдан ясалган столнинг олдидаги ўриндиққа ўтиришди. Шу заҳотиёқ, уйнинг бекаси, меҳмонларнинг олдига бир идишда тўла қуюқ, мазали шўрва олиб келди. Уйнинг хўжайини, Шеффер, улар билан бирга қўлларини йиғиб, подшоҳга овқат учун ва янги келганлар учун миннатдорчилик билдирди. У ҳам подшоҳни билгани қанчалик яхши эди!
Карл ва Том егуликни жон деб ейишди – чунки шунча кундан сўнг бу биринчи, уйда пиширилган овқат эдида. Уларнинг ётоқларини кўрсатишларидан аввал, Шефферлар “уларнинг энг катта бойликлари” деб тасвирлашган нарсани кўришлари керак эди. Оддий тахтадан ясалган зинадан ҳамма оёқ учида тепага кўтарилди. Шеффер ўзининг беш нафар ухлаётган фарзандларининг юзларини чироқ билан, мағрурланиб ёритди. Болалари бири биридан яхши эди. Бу қандай қимматбаҳо бойлик! Карл ва Том бир неча вақт ҳайратланиб, қараб туришди, иккала Шефферлар эса, бир-бирларининг қўлларидан ушлаб, ҳақиқий хурсандчилик билан ўзларининг ажойиб фарзандларига қарашар эди. Ота-оналар, кўринишидан бир-бирларини жуда яхши кўришарди.
Туннинг ярмида иккала ёш йигит боланинг йиғисидан уйғониб кетишди. Бир бола ғамгин бақирар эди. Шамнинг ёруғлигида Калр ва Том, Шеффернинг аёлини, қўлида боласи билан кўришди. У ҳали жуда кичкина эди. Унинг эри бошқа фарзандларини овутишга ҳаракат қилаётган эди.
- Кичкинтойнинг иситмаси чиққан. У ёнаяпти! - болани овутаётиб, тушунтирди она.
- Бир йил олдин биздан олтинчи боламизни олиб кетган иситма эмас, деб умид қилиш керак, – чорасизликдан қўшиб қўйди у.
Унинг кўзлари ёшга тўлган эди, уларда болалар учун катта хавотирнинг акси бор эди. Шунда Лени бирданига бақириб, болани эрига узатди:
- Бизга ёрдам керак, унинг аҳволи ёмонлашаяпти! Қара, унинг бақиришга ҳам кучи қолмади! Бола менинг кўзимнинг олдига сўнаяпти! Даҳшат! О, менинг ўғлим, менинг ўғлим! - жонни ларзага келтирадиган даражада йиғлар эди аёл.
- Бола бирданига кучсизланиб, онанинг қўлларида осилиб қолди. Энди фақат бошқа болаларнинг йиғиси эштилар эди.
Карл ва Том эҳтиёткорлик билан уларнинг олдиларига яқинлашдилар:
- Биз боланинг касаллиги чекиниши учун унга қўлларимизни қўйсак бўладими? - Шефферлар буни қандай қабул қилишларини билмай эҳтиёт бўлиб сўради Том.
- Подшоҳ, биз муҳтожликда фойдаланишимиз мумкин бўлган хоқимиятни берди.
Ота-оналар розилик билан бошларини силкитишди, кўринишдан улар йигитларга ишонишар эдилар. Икки ёш йигит фикрларида подшоҳга ибодат қилиб мурожаат қилишди. Шундан сўнг, уларнинг ҳар бири ўзининг ўнг қўлининг бармоқлари учини боланинг пешонасига қўйдилар.
- Бизнинг хўжайинимиз! Ўзингнинг кучинг билан бу иситмага болага зарар келтиришни ман қил! Ҳар қандай ёвузликнинг устидан қилган ғалабангдан биз ҳозир фойдалана олишимиз мумкин бўлгани учун сендан миннатдормиз! - Карл буни шундай аминлик билан эълон қилди-ки, Том ундан бундай аминликни ҳеч қачон ҳали эшитмаган эди.
Ҳм, шундай қилиб, бу яна куч ва ҳокимият эди!
Бола қимирлади, унинг нафас олиши эштилди, ва тез орада у инграб, ўз онасининг бағрида тинчлик излади. Бундан бир оз вақтдан сўнг у ухлаб қолди.
Ота ва она, ва фарзандлар Том ва Карлни қучоқлаб ва қўлларини сиқиб миннатдорчилик билдиришди.
- Бизларга эмас, сизларнинг болангизни ўз руҳи билан шифолаган подшоҳ ва ўнинг ўғлига миннатдорчилик билдиринглар,- чуқур таъсирланган бўлиб дейишди икки йигит.
Ҳар бир киши буни бутун юракдан ўзича қилишни бошлади. Ҳаттоки кичкина болалар ҳам уларнинг севикли кичкина укаларини шифолаган кучли подшоҳга миннатдорчилик билдириб қарсак чалишди.
Кейинги тонгда иккала меҳмонни ажойиб нонушта кутар эди. Шефферлар, фақат катта байрам кунларида тайёрланадиган овқатларни таклиф қилишди: дудланган гўшт ва қўзининг пишлоғи, ширин пирог ва қурутилган олмалардан қилинган ичимлик. Карл ва Том нафақат лаззатли овқатларга, балки ота-онанинг ва фарзандларнинг хурсанд ва миннатдор чеҳраларини кўриб суюндилар. Энг кенжатой ҳам шу ерда эди, ва жуда мамнун бўлиб бахтли отасининг кучли қўлларида ётар эди.
Жуда ажойиб эди – Карл ва Том ҳам бир оз вақт болани қўлларида ушлаб туриш имкониятига эга бўлишди. У ҳали жуда кичкина ва майин эди. Наҳотки улар ҳам қачондир шундай бўлишган!? Қандай мўъжиза – шундай кичкина бола! Унда ҳамма нарса бор эди, ҳаттоки қўл ва оёқларида кичкинагина бармоқлар ҳам. Бундан сўнг бола жилмайганида, ҳамма бахтиёр эди. Иккала ёш одам, подшоҳнинг ҳокимиятининг кўринишидан нотабиий ҳайратланишди, бунда улар ҳам иштирок этишган эдилар.
Йўлга тушуш вақти келганида, улар Шефферларникида ўз отларини қолдиришлари мумкинми? - деб сўрашди.
- Сизлар уларни бемалол ўз мақсадларингизда ишлатишингиз мумкин, ҳаттоки биз шу йўл билан қайтмасак, уларни ўзингизнинг мулкингиз деб ҳисоблашингиз мумин, - деб қўшиб қўйди Карл.
Том буни омадли қарор деб ҳисоблар эди, чунки, эҳтимол қайтишда улар ўз қайиқларида дарёдан сузиб келишлари мумкин. Шефферлар ҳайрон бўлиб, лекин хурсандчилик билан рози бўлишди. Бундай зотдор отларни улар ўзлари ҳеч қачон сотиб ололмас эдилар. Улар меҳмонларга йўл кўрсатишди, охирги марта қучоқлашишди, ва улар бошқа кўринмагунларича ҳамма ортларидан қўл силтаб қолди.
Бугун қийинроқ бўлди – улар ўз нарсаларини, пиёда юриб, ўзлари кўтаришларига тўғри келди. Олдинига йигитлар қўшиқ айтиб кетишди - шу тарзда енгилроқ эди. Кейин подшоҳнинг ўғлининг исмидан фойдаланишди. Икки ёш саёҳатчи, тушлик вақти ўтиб кетган пайтда, оч қолиб, озгина вақт дам олиш учун жойлашганларида, Карл халтачани пайқаб қолди. Шефферлар уни кўрсатмасдан уларга солиб юборишган эдилар. У қўлда оғирдек эди. Дўстлар уни очганларида унинг ичида учта катта тилла танга бор эди. Эҳтимол бу миннатдор одамларнинг бор буди бўлса керак. Албатта шу пулга улар отларни сотиб олишлари мумкин эмас эди, аммо эру-хотинлар буни уларга бериб юборишди! Йигитлар шу тангалар билан нима қилишлари керак эди? Карл бирданига баланд овозда:
- Подшоҳнинг ўғли, ўзингни руҳинг орқали шу пулларни қаерга сарфлашимиз кераклигини кўрсат! Шунингдек меҳрибон Шефферларни саҳийлик билан мукофотла, илтимос!
15 БОБ
Мўъжизавий денгиз
Қишлоққа отларга миниб кирмаслик қарори жуда доно эди, чунки улар кириб келган қишлоқ аҳолиси жуда қашшоқ эди. Дўстлар, энди улар шу ерда яшовчи одамлардан бошқа ҳеч нарсани ўз мулклари деб аташ керак эмаслигини тушунишар эдилар.
Жуда паст ва хашак билан беркитилган уйлардан иборат бўлган кичкина қишлоқда, тутун ва балиқ ҳиди келар эди. Кейин маълум бўлишича, бой, кема қурувчисидан ташқари қишлоқ аҳолисининг биттасида ҳам отлар йўқ экан, унда эса бир нечта от бор. Бу одам денгиз олдида катта уйда бир ўзи яшар эди, бу уйни итлар қўриқларди.
Икки йўловчи, унинг уйининг дарвозаларини, тунаш учун жой сўрашга тақиллатганларида, қоронғи тушган эди. Итларнинг аккиллашига, тўладан келган кема қурувчиси чиқди. Дўнғиллаб, у темир дарвозани озгина очиб, улар шу пайтда бу ерда нима қидиришаётганини сўради. Улар подшоҳнинг қасридан бўлган дўстларини исмини ва уларни шу ерга келиш сабабини айтишганида, у кулиб юборди:
- Стефан? Қаергадир аллақачон йўқолиб қолган қизиқ инсон. Мен алла қачон уни дўстларим рўйхатидан ўчириб ташлаганман. Мен сизларни кимлигингизни ва мақсадларингизни билмайман. Ҳозир тун, ва шунинг учун мен сизларни қабул қилолмайман, - деди ва эшикни ёпди.
Шундан сўнг, уйдаги итларига ҳуштак чалди. Энди улар бу ерда тайёр бўлиб туришар эдилар.
Уларга кема қурувчининг уйига йўл кўрсатган қари аёл, оқсоқланиб уларнинг олдига яқинлашди.
- Мен худди шундай ўйлаган эдим – буғилган овоз билан деди у. – Бу чол бекорга шундай бой эмас. Юринглар менинг кулбамга, у ерда сизларга жой топилади!
Уларнинг бошқа иложлари йўқ эди. Эҳтимол аёл жуда камбағал эди, чунки унинг кулбаси бир томонга оғиган ва кўримсиз эди. Унинг ичида ҳамма нарса тўқ рангда ва кўримсиз эди. Ўчоқда кўмир қолдиқлари ёниб турар эди. Шунга қарамай, улар унинг ёнида, ерда жойлашиб олишлари мумкин эди.
- У ерда озгина хашак бор, - деди у бурчакка кўрсатиб, сўнг болохонага ўхшаш қўшни хонага йўқолиб кетди.
“Бу ерни жуда ҳам қулай деб бўлмайди, аммо бир кеча чидаса бўлади” - деб ўйлашди икки йигит ва озгинагина хашак билан ёпилган, тахтали ерга ётишди. Уларнинг йўл қоплари, ёстиқнинг ўрнини босишди.
- Подшоҳнинг ўғли, сен биз билан эканинг ва бизни эшитаётганингни билиш қанчалик яхши. Ҳозир шу ердалигинг учун сенга рахмат. Шу қари аёл учун миннатдормиз. Илтимос, ҳозир бизга яхши ухлаб олишимиз учун имконият бер. Биз эса сенга эртанги кунимизни топширамиз! - деди ўзининг кечки ибодатида Карл.
Том қўшиб қўйди:
- Ростини айтсам, хўжайин дўстона қабул бўлмади. Аммо сенинг номинг билан биз кема қурувчисини кечирамиз ва унинг устидан сенинг исмингни эълон қиламиз. Сен, у нима сабабдан шундай бўлиб қолганини биласан, лекин келажакда уни ўзгартира оласан.
Шундай қилиб, энди улар тинчгина ухлашлари мумкин эди.
Эрталаб Томни кимдир биқинига итарди. Бу Карл эди. У уйғониб бўлиб, унинг қулоғига шивирлаётган эди:
- Юр, бизнинг учрашув жойимизни денгизда ўтказамиз!
Кўчада, қаердадир хўроз қичқирди, шу бўлмаса, қишлоқда ҳали ҳамма ухлаётгандек туюлар эди. Улар кулбадан оёқ учида чиқишганида, денгизнинг шовқинини эшитиб қолишди. Демак у бу ердан узоқда эмас. Бир нечта қумли кичкина тоғлар, - ва мана уларнинг олдиларида чексиз катта, кумуш рангли денгиз пайдо бўлди. Кўз илғай оладиган жойнинг ҳаммаси - сув, сув, сув эди! Четнинг ортида нима бор эди? Соҳилнинг бошқа томонида умуман ер бормиди? Томнинг ичида дарров шу ҳақида билиб олиш интилиши пайдо бўлди.
Кучли шамол уларнинг юзларига эсди, ажойиб майин – у уларни деярли ҳар томондан ўраб олган эди. Денгизнинг кўриниши шунчалик ўзига тортадиган эдики, улар шу ерда шунчаки туриб, томоша қилишлари мумкин эди. Соҳилга тўлқинлар юмалаб келар, унга урилиб, кейин оқ кўпик ва катта шовқин билан орқага қайтиб кетар эди. Майда қумда уларнинг излари озгина кўринар эди, сўнг кейинги тўлқин юмалаб келар эди. Ҳар бири бошқача эди, ҳар бири мўъжизавий эди, ҳар бири ўз кучида ҳайратлантирадиган эди.
Бирдан Том пойабзалини ечиб, қирғоқ бўйлаб, сувнинг олдига югуриб кетди. У буни ҳеч бўлмаса оёғлари билан ҳис қилиши керак. Ажойиб салқин эди, шунчаки мўъжизавий. У қирғоқ бўйлаб, майда сув томчилари билан югуриб, оёқлари билан сувни сачратар эди, роҳатдан бақирар эди. Карл бир оз иккиланишдан сўнг унга қўшилди. Улар югуришар эдилар – ва қуёшга қараб югуришар эдилар. Унинг нурларидан сув олтин тусли кирган, шундай қилиб, улар тилла тўлқинлар узра югуришар эдилар. Улар подшоҳнинг фарзандлари эдилар! Уларнинг оталарига бу дунёнинг барча олтину, кумушлари тегишли, ҳамда улар бу ерда кўриб турган нарсалар: қум, чумчуқлар, тоза ҳаво ва ҳамма, ҳамма нарса! Ва уларнинг ўзлари ҳам унга тегишли эдилар! Дўстлар қанчалик узоққа югуришмасин, у ҳар доим улар билан бирга эди! У уларни севар эди! Бу қанчалик ажойиб эди!
Йигитлар очқаганларида, орқага қайтиш кераклиги ҳақида эслаб, шундоқ сувнинг олдидаги қаттиқ қумнинг устидан, қўшиқ айтиб қадам ташлашди. Уларни биронта ҳам одам эшитмасди, чунки денгизнинг шовқини кучли эди. Йигитлар чин юракдан, денгизни яратган қанчалик буюк, ҳайратланарли даражада кучли, улар уни севишлари, унга бутун ҳаётлари билан хизмат қилаётганлари ва унинг ҳокимиятини тарқатишни хоҳлашлари ҳақида куйлашди. Бундан сўнг Карл ва Том яна бир оз вақт қўлларидан келганича сакраб, ўйинқароқлик қилишди. Ҳеч ким нима учун улар буни денгиз қирғоқида қилишаётганини тушунмас эди, лекин уларнинг хўжайини тушунар эди. Улар буни билишар эдилар.
Қишлоққа яқинлашганларида, уйга қайтаётган балиқчиларнинг қайиқларини кўришди. Балиқчилар тун бўйи денгизда бўлишларига тўғри келди. Эшкак билан яна бир неча марта қилинадиган ҳаракат – ва қайиқларнинг биринчисидан, қирғоқда кутиб турган ёши улуғ эркакларга узун арқон ташланди. Ундан тутиб олиб, улар қайиқни қирғоққа қараб тортишди. Сўнг қайиқда ўтирганлар уларга қўшилишиб, балиқ билан тўлган қайиқни бутунлай қирғоққа тортиб чиқаришди. Ҳамма балиқ билан тўлган саватларни чиқариш, араваларга юклаш, тўрларни ювиш, шунингдек, савдо билан банд эдилар, чунки бир киши балиқни сотиб олмоқчига ўхшади. Эҳтимол, тепада, йўлда кутиб турган отга уланган арава унга тегишлидир. Савдогар ўзига ҳамма йирик балиқларни танлаб олди, майдасини эса, четдаги саватга ташлаб юборди. Майда балиқларни балиқчилар ўзаро бўлишиб олишлари мумкин эди. Шундан сўнг, улар балиқларни эҳтиёткорлик билан қопларга жойлаштирди ва қишлоқ томон кетишди. Эркаклар қирғоқ бўйлаб, оғир қадам ташлашар эдилар. Эҳтимол, улар денгизда ўтказилган тундан сўнг, чарчаган ва очқаган бўлсалар керак.
Карл ва Том, тўлқинлар олиб келган дарахт ўзагида, улардан бир оз узоқда туриб, бунга қараб ўтиришарди. Улар, қизиқиб, узоқдан икки нотаниш одамларни кўздан кечириб, оталарини кутаётган бир нечта кичкина болардан бошқа ҳеч кимга аҳамият беришмади.
Энди қари аёлдан нонушта кутишлари мумкинмиди? Бу кейин аниқ бўлади.
У оловнинг олдида, ўзи эга бўлган ягона идишда бир нимани аралаштираётган эди. Уни у, эски, қўпол ўрнатилган столга қўйди. Учта арраланган тўнка ўриндиқларнинг ўрнини босар эди.
- Бу ерга ўтириб, олингар! - деб таклиф қилди аёл уларга ва столни охиридаги ўзининг жойига ўтирди.
Икки дўст ўтирганидан сўнг, у ниманидир шивирлаб айтди. Том, бу уларга тегишли деб ўйлаб:
- Афсуски мен тушунмадим! - деди.
Шунда у чарчоқ билан жилмайди:
- Бу сендагидек қулоқлар учун эмас, катта қулоқлар учун айтилди. Мен шунчаки, бу менинг охирги масаллиғим бўлганини айтдим. Энди бошқа йўқ.
У кўримсиз ликопчаларга солган қуюқ бўтқа бўлиб, у озгина куйган ва шўр эди. У унчалик кўп эмас эди, лекин тўйимлига ўхшар эди. Аёл ўзининг охирги озиқаси билан бўлишганини билган йигитлар, жуда ўйланиб, қошиқларини оғизларига олиб келдилар. Улар қамбағал аёлнинг охирги озиқасини ейишлари мумкинмиди? Афсуски уларнинг озиқаларидан ҳеч нарса қолмади. Балиқ тутиш – буни улар билишмас эди. Ҳозирча билишмас эди. Ахир уларда қайиқ йўқ эди. Ҳозирча йўқ эди! Ҳа, агар бу ерда эркак бўлганида, у эҳтимол балиқ олиб келган бўлиши мумкин эди. Лекин энди бу аёл нимани ҳисобига яшайди?
Шунда Карл ўз халтасидан ниманидир чиқарди. Бу учта тилла тангадан биттаси эди.
- Бу бир оз вақтга етиши мумкин, - деди у уни аёлга узатиб.
- Қандай бойлик, - ҳайрон қолди у, - шундай кўп пулга мен бутун ҳаётим давомида эга бўлмаганман. Энди биз кўп вақт давомида ҳеч нарса ҳақида ташвиш қилмасак бўлади. Ахир сизлар шу ерда яшаш учун қоласизлар-ку? Стефан кетганидан сўнг мен узоқ вақт бир ўзим қолиб кетдим.
Стефан? Ахир улар уни билишади! Наҳотки, улар унинг онасиникига келишган бўлса?! Улар айнан уникида пайдо бўлишгани қандай мўъжиза. Уларнинг хўжайинлари буни зўр ташкиллаштирдида! Ўша заҳоти улар унга Стефандан салом айтиб юборишди.
Титраётган овоз билан у шундан кейин, Стефан уни нима сабабдан ташлаб кетганини айтиб беришни бошлади. Қайиқларнинг қурувчисининг кассасида бир нечта кумуш танга етишмаётган эди ва у уларнинг йўқолишида Стефандан гумон қилишни бошлади. У унга таҳдид қилиб, одамларнинг олдида қоралай бошлади, шунчаликки, бундан фақат қочиш йўли билан қутулиш мумкин эди.
- Наҳотки у ҳозир подшоҳнинг қасрида?! Шунча йилдан сўнг у тирик ва соғ эканини билиш қандай юпанч ва бахт! - хурсанд бўлган эди аёл, деярли тишсиз қолган оғзи билан жилмаяр эди у.
У ўзининг қўлидаги қимматбаҳо олтин тангани айлантирар эди. Энди уни савдогарга бериш керак эди. У эҳтимол ниманидир ўзига ҳам қолдирса керак, чунки у ҳам ўзининг фойдасидан, бу қишлоқда ҳамма нарса унга тегишли бўлган қайиқларнинг қурувчисига бир қисмини бериши керак эдида. Лекин шунга қарамай бу бир ойдан кўп вақт давомида озиқланиш учун етарли бўлади! Уларда буғдой, ўсимлик ёғи, туз ва балиқ етарли бўлади, улар ҳеч нарса ҳақида ташвиш қилмасалар ҳам бўлади.
Кейинги кунлари йигитлар, қирғоқда топиб олган ўтинлар ва энг аввало қурилиш молларини олиб келишар эдилар. Бўронлар ҳар доим қумга, рўзғорда ишлатса бўладиган, дарахтларнинг бутун новдаларини, тахтали қутиларни, устида мих қоқиб қўйилган тахталарни отиб юборар эдилар. Буларнинг ёрдамида, аёлнинг, ҳақиқатдан ҳам қўлаётган кулбасини таъмирлашар эди.
Қари аёл улардан жуда миннатдор бўлди. У иккала кутилмаган меҳмонларни, худди ўз ўғилларидек яхши кўриб қолди. У, уларга тунда ухлаш қулайроқ бўлсин деб, ўт ва хашак териб, қуритар эди. Ҳар куни эрталаб улар учун ўзининг одатдаги бўтқасини, кечқуринлари эса, қўшнисидан сотиб олаётган балиқни пишириб берар эди. Шунингдек, у ўсимлик ёғини ҳам сотиб олиши мумкин эди – бу у учун байрам эди! Қўшнилар эса яна унинг олдига киришни кўпайтиришди ва у билан суҳбат қуришар эдилар. Биттаси озгина пиёз, бошқаси дудланган балиқ, учинчиси бир оз тухум олиб келишарди.
Қишлоқда, қари Рияникида меҳмон борлиги ҳақидаги хабар тез тарқаб кетди. Унинг ўзи ҳам бу ҳақида ғамхўрлик қилди, чунки Стефан билан бўлиб ўтган воқеадан сўнг, одамлар томонида нафратга дучор бўлган эди. Булар икки олийжаноб, бой, подшоҳнинг қасридан келган йигитлар экани одмларни ҳайрон қолдирди. Шунингдек, уларда, улар ҳар куни ўқиётган китоблари бор эди. Йигитлар у эшита олсин деб баланд овозда ўқишар эдилар. Кимдир ўқишни билгани бу қишлоқнинг аҳолиси учун жуда ажабланарли эди. Ахир на қайиқларнинг қурувчиси, на савдогар ҳам ҳеч нарсани тўғри ўқий олмас эдилар, фақат пул ҳисоблаш билан боғлиқ бўлган нарсаларни билишарди халос. Шу боисдан улар тўғри ўқий олишлари савол остида эди!
Икки дўст эрталаб денгиз ташлаб юборган ҳар хил нарсарга қўлларини тўлдириб қайтишаётганларида, уларнинг юзлари нотабиий порлаб турарди. Буни балиқчиларнинг кичкина ўғиллари ҳам пайқаб қолишди. Улар жуда ҳам бундай доим яхши кайфиятнинг сабабини билишни хоҳлашар эдилар. Шунинг учун бир куни эрталаб, қуёш чиқишидан сал олдин, улардан иккитаси Том ва Карл ҳақида кўпроқ билиб олиш учун сирли равишда кузатишди. Улар кўрган нарсалари улар учун нотабиий ва янги, ҳаттоки, қизиқ ва тушунарсиз эди. Айниқса, қирғоқ бўйлаб узоқ қидирувлардан сўнг, ўзларини денгизга ташлаб, унинг тўлқинларида чўмилишлари ва сакрашлари. Шу билан бирга, баъзида, улар тўлқинларга ўзларини йиқитишга ҳам изм беришар эдилар. Лекин ҳар доим тирик ва соғ-саломат бўлиб чиқишар эдилар. Шу ерлик аҳолидан ҳеч ким хатарли ва ёвуз денгизда сузишга жазм қила олмас эди. Уларнинг кўп аждодлари шу денгизга чўкиб кетишган. Аммо икки келгиндилар, сувдан кулиб, ҳаттоки қўшиқ айтиб чиқишар эдилар. Шунингдек, буни қишлоқда ҳеч ким куйламас эди, фақатгина ёш она боласининг уйқиси келганда, ашула айтиши мумкин эди.
Икки келгинди энг охирида қилган нарсалари катта таассурот қолдирадиган нарса эди. Улар қишлоқнинг олдидаги баланд қумли тоққа кўтарилиб, қўлларини кўтариб нимадир бақиришар эдилар. Кейинроқ икки кичкина жосус, бу нарса уларнинг мамлакатларини подшоҳни бўйруғи билан содир бўлаётганини билиб олишди. У, улар ҳар куни эрталаб шу қишлоқнинг устидан подшоҳнинг номи ва ҳокимиятини эълон қилишлари кераклигини ва қишлоқ учун ҳимоя сўрашлигини айтган, токи қишлоқ аҳолисининг ҳаётида подшоҳнинг ўғлини ҳокимияти кўринсин. Ҳаммаси, уларнинг ҳикояларини эшитган одамлар учун жуда қизиқ туюлар эди.
16 БОБ
Қайиқлар қурувчиси
Бир неча кундан сўнг қайиқлар қурувчисининг ҳам қизиқиши уйғонди. У янги келганлар билан наф тегадиган шартнома тузиш мумкин деб ўйлар эди. Савдогар анчадан бери катта буюртмага эга бўлмаган эди, шу боис унинг бирорта ҳам ишчилари йўқ эди. Агар ўша иккитаси, унинг фикрича, пулга эга бўлса, бу ажойиб имконият! Уларнинг олдиларига боришдан аввал, ягона бор бўлган қийинчилик, бу унинг энг бошида уларга дўстона муносабатда бўлмай, эшикка кўрсатгани эди. Бу ишни тўғирлаш учун эса, унга жасорат етмаётган эди. Шу сабабдан бу одам, ҳар доим унинг уйида бор бўлган ва бу вазиятда ёрдам берадиган нарсага мурожаат қилди. У бир қадақ май ичиб олди. Ва шунда у енгил тортди.
Якшанба куннинг кечки пайти эди. Икки ёш келгиндилар, қари Риа билан кулбанинг ёнида ўтиришган эдилар. Ҳм, улар ҳақиқатдан ҳам жуда маданиятли кўринишади, шунингдек, кулбанинг ва Рианинг кўриниши ҳам яхши эди. Уларнинг олдиларида тиз чўкиб бир нечта қишлоқ болалари ҳам ўтиришар эдилар, улар катта қизиқиш билан йигит ўқиб бераётган нарсани эшитиб ўтирардилар. Улар, оғир нафас олиб, уларнинг ёнларига қайиқларнинг қурувчиси яқинлашаётганини эшитиб қолганларидан сўнг, улар қўрқувдан йўқ бўлиб қолишди, худди уларни шамол олиб кетгандек.
Унинг ўзи учун бу ҳеч қандай аҳамиятга эга эмас эди, у ундан ҳамма қўрқишига ўрганиб қолган. Охир оқибат у қишлоқнинг хўжайини эди! Қўлларини чўнтакларида тутиб, у бу ерда оёқларини кенг қўйиб, кулиб турар эди. Том уни жирканч деб топди, лекин шунга қарамай у билан дўстона саломлашди, чунки билар эди, унинг хўжайини шу одамнинг ҳаётидан ҳам бир ажойиб нарса қилиши мумкин. Шунингдек, у уйга шошиб, у ердан унга тўнкалардан бирини олиб келди, у ўриндиқнинг ўрнини босар эди. Афсуски, улар ҳали яхшироқ ўриндиқларни ясашга улгуришмагани учун, узр сўради.
Риа жасорат билан ўтиришда давом этди. Унинг бошқа йўқотадиган ва қўрқадиган нарсаси йўқ эди. У эътибор билан қари тулки унинг меҳмонларини алдашни хоҳламасмикин деб назорат қилмоқчи эди. Лекин бу ортиқча эди, чунки йигитлар у билан беш кишили қайиқни қандай қилиб ясаш мумкинлиги ҳақида суҳбатлашаётган эдилар. Улар икки киши бўлсада, айнан шу ўлчовдаги қайиқни қуриш ҳақида қатъий турар эдилар, чунки уларнинг топшириқлари шундай эди. Бу янги турдаги қайиқ бўлиши керак эди – шамол уни олиб кетадиган елканли кема. Албатта бундай қайиқ тезроқ ҳаракат қилади, унда денгизнинг узоқ жойларигача етиб бориш мумкин бўлар эди. Том қари уста-қайиқчига ўзининг бир нечта чизмаларини кўрсатди. Улар унга ёқди. Кўринишидан бу ёш йигит бу борада ниманидир тушунар эди.
Бу қайиқчининг фикрича ҳақиқатдан ҳам жунбишга келтирадиган нарса эди. Бу сувда ҳаракатланишнинг янги усули эди. Ниҳоят, унинг зерикарли, ёлғизликка тўлган ҳаётида, нотабиий нарса бошланди! У бу ишда ўзининг фойдасини кўтариш учун катта имкониятни кўрди. Шунинг учун савдогар, зудлик билан, кейин ҳеч қачон афсус қилмайдиган қарорни қабул қилди – у улар билан бирга ўзи учун ҳам елканли қайиқ қуришни хоҳлади, фақат каттароқ шаклда, тахминан ўн кишилик. Бу одам уни қимматга сотишни режалаштирган эди, чунки қирғоқ бўйида кўп бой одамлар яшайди. Ва савдогар бундан манфаатдор эди.
Ҳар ҳолда бундай йигитлардан у бирон янги нарсани ўрганиб олса бўлар эди. Икки йигит уч кун у учун ишлаб, қолган кунлари эса унинг устахонасида ўзлари учун қайиқ ясашар эди. Шу билан бирга у уларга маслаҳат ва иш билан ёрдам берар эди, ахир у бутун ҳаёти давомида қайиқлар ясаган эдида.
Узоқ давом этмаган фикрлашдан сўнг икки йигит бундай шартларга рози бўлишди.
Бир оз ҳийлали кулиб, қайиқчи давом этди:
- Аммо тахта учун сизлар албатта тўлашингиз керак.
Унинг омборида ҳали тахталарнинг катта қисми бор эди. Шундан сўнг у бир нотабиий нарсани ҳис қилди: бу ёш келгиндилар тахта учун олдиндан тўлаб қўйишмоқчи эдилар. Жойида! Бир тилла танга билан. Бу жуда ҳам хатарли эди, бу ерда ҳеч ким бундай қилмаган бўлар эди! Бу ерда фақат бутун мол қўлингда бўлганидагина тўлашар эди. Фақат шундай қилиб, бошқаси сени алдаб кетмаслигига амин бўлиш мумкин эди. Бу одамлар эса, аниқ унга ишонишар эдилар. Бундай ҳолат унинг ҳаётида ҳали учрамаган! У бунга қандай жавоб қайтариш кераклигини умуман билмас эди.
Шунда савдогар бир оз ўзига келгач, яна ҳаммасини ҳисоблашга киришди. Иккита елкан унга қимматлик қилади. Бу ерда мустаҳкам, лекин юпқа мато керак бўлади. Шуни ўйлаб, у Карлнинг кўйлагининг қўл қисмидан ушлаб олди. Бундай мустаҳкам, лекин юпқа ишланган мато бу ерда учратмаган эди. Бу ерда ишлаб чиқарилган ягона мато, жундан бўлиб, шунга ўхшаш нарсага тўғри келмас эди. Шу сабабдан у каттароқ қишлоқларда шунга ўхшаш нарсани ишлаб чиқарса бўладими, йўқми билишни хоҳлар эди. Буни билишнинг ўзи ҳам катта пул туриши мумкин.
Елканлар учун керак бўладиган матони сотиб олиш учун керакли пулни тахминан санаб кўриб, савдогар улардан яна бир тилла тангани сўради. Агар улар яна бир тилла танга беришса, унда у тўлиқ қониққан бўлар эди, чунки бу ишдан кўрилган фойда унинг қолган умрига етарли бўлар эди. У янги ҳамкорларига кутиб қаради. Аммо бирданига иккаласи яна ким биландир гаплашишни бошлашди. Қайиқчи атрофни кўздан кечирди, лекин у ерда Риадан бошқа ҳеч ким йўқ эди. Сўнг улар бир оз вақтга жим бўлиб қолишди, кўзлари юмилган ҳолда ўтиришди.
“Шартнома тузишнинг қизиқ тури” - деб ўйлади қайиқчи. Шу билан бирга у ўзини ноқулай ҳис қилди ва уларда шу тарзда рад жавоби берилса керак деб, кетмоқчи эди. Аммо тилла тангаларга эга бўлган деди:
- Биз елкан ҳақида ташвиш қилишимиз керак эмас, шунчаки қайиқни қуришимиз керак, қолгани ҳақида у ғамхўрлик қилади!
Оқ сочли хурсанд бўлиб бошини силкитди.
- Мен ҳам уни эшитдим, у буни ўзи ҳам ҳозирча етарли бўлади деди.
Ким? Улар ким билан суҳбатлашдилар? Нимага улар иккаласи бундай порлаб туришар эдилар? Ахир қайиқчининг ўзи ҳеч кимни эшитмади ку. Бу қандай уйдирма эди?! Ва умуман: қандай қилиб, иш билан боғлиқ бўлган музокараларда, шундай ечимсиз муаммо турганида қандай қилиб хурсанд бўлиш мумкин! Бундай ҳулқ жуда шубҳали эди. Улар шу тарзда у билан ҳазиллашмоқчи эмасмидилар?
Катта ишончсизлик билан у яна бир марта тилла тангани қўлига олиб, уни тишлаб кўриб, текширди. У қаттиқ эди, демак ҳақиқий. Ҳеч бўлмаганида бу ҳазил эмас ўйлади қари уста.
Том қайиқчининг иккиланиб қолганини сезиб қолиб, унга буни тушунтиришга ҳаракат қилди:
- Бизнинг хўжайинимиз, биз қайиқни қурилишини бошлашимиз керак деб айтди, елканлар ҳақида унинг ўзи ғамхўрлик қилади.
- Сизнинг хўжайинингиз?! Мен бу ерда ҳеч қандай хўжайинни кўрмаяпман, - ҳайрон қолди қайиқчи.
- Лекин шунга қарамай у биз билан.
- Бу худди шамол билан бўлгандек. Уни ҳам кўриб бўлмайди, шундай эмасми? - катта аминлик билан тушунтирди иккинчи йигит.
Шу билан бирга қайиқ қурувчиси унинг жиддийлигига ҳайрон қолди. Йўқ у ақлдан озганга ўхшамас эди, нима деяётганини билар эди.
“Эҳтимол бу иккаласи шамолни тушунса керак, бўлмаса елканли қайиқни қуришни бошламасдилар” - деб ўйлади у. Агар, катта кучга эга бўлган ўша Кўринмас, ҳар куни худди соҳилдаги шамол каби, улар билан бирга бўлса, унда бу кимнидир қўрқитиши мумкин. У тез рози бўлмадимикин? Аммо ўша Кўринмас ҳам унинг ёрдамида манфаатли, шунинг учун у унга зарар етказмаса керак. Бу катта хавфга ўхшамайди. Ҳар ҳолда бу умуман ҳеч нарсадан кўра яхшироқ эди”.
Унинг боши деярли айланиб кетаётган эди. У анчадан бери бундай кўп фикрлаб, гапирмаган эди. Аммо бу ерда у озод бўлиши керак бўлган яна бир нима бор эди. Жуда уялган катта бола, пешонасидаги терни артиб, Риага мурожаат қилди:
Гап шундаки, айнан бугун унинг қўлига марҳум аёлининг сумкаси тушиб қолди. Ва уни ташлаб юборишдан аввал, унинг ичига қараб, ундан ўша йўқолган кумуш тангаларни топди. У эса шунча вақтдан бери уларни Стефан ўғирлаган деб юрар эди...
Ниҳоят, у илгари ҳеч қачон гапирмаган гапни айтди:
- Мен Стефан билан шундай қилганимдан афсусдаман.
Риа аввалига бир оғиз ҳам сўз айтолмай, тиззаларига қўйиб ўтирган қўлларига қараб турарди. Кўз ёшлар унда йўқ эди, фақат товушсиз йиғи унинг елкаларини қимирлашига сабаб бўлди. Қанча ғам бўлмаслиги ҳам мумкин эди, қанча ғам ва нафратланишлар! Ва ёлғизлик!
Аммо ҳаммани ҳайрон қолдириб, у ўзини тутиб олиб деди:
- Яхши. Мен бу ҳақида афсус қилишим керак эмас, чунки ҳамма рўй берган нарсалар менинг ўғлим учун яхшиликка айланди! Стефан ҳозир, бу ерда ҳеч қачон эгаллай ололмайдиган жойга эга.
Энди иккала дўст учун янги ҳаёт бошланди. Қирғоқ бўйлаб югуриш дам олиш кунига қолдирилди. Ахир улар қўл уришган иш жуда кўп меҳнатни талаб қилар ва улар бунга бутун кучларини сарфлашларига тўғри келарди. Албатта ишнинг баъзи бир йўл-йўриғини улар Стефандан ўрганиб олишган эди, лекин уларда бор бўлган куч ва билим етарли эмас эди ва уларга янада кўпроқ куч ва билим керак эди, шунинг учун улар ҳар куни эрталаб буни ўзларининг подшоҳларидан сўрашар эдилар. Улар нафақат қайиқни қуриш борасида ҳаммасини тўғри қилишлари учун, балки уларнинг атрофидаги одамларга улар ҳақида биронта ёмон нарса ўйламасликлари учун сабаб бермай яшашлари учун ҳам Ўз Руҳи орқали йўл-йўриқ беришини сўрашар эдилар. Шу билан бирга улар усталари ароқхўрликдан ва пулпарастликдан озод бўлиши ва подшоҳнинг томонига ўтиши учун сўрашар эдилар. Қайиқлар қурувчиси ёқтирмагани учун, улар қўшиқ куйлаша олмас эдилар. У жиддий ва жуда шубҳаланувчи тадбиркор бўлиб, улар унга ишлаётган кунларида уларга тинчлик бермас эди.
Ўзларининг кунларида, йигитлар ўзларига тушликка қисқа танаффусни афзал кўрар эдилар, шунга қарамай уларнинг кичкина қайиқларининг устида қилинаётган иш нотабиий равишда яхши кетар эди. Дам олиш кунларида дўстлар денгизда чўмилиб, кейин офтобда тобланиб, иссиқ қумда ётишар эдилар. Улар бунга уларнинг хўжайинларининг совғасидек қарашар эдилар, у уларни шу вақтда эркалатар эди. Шундан сўнг, иккала йигитда унга нисбатан янги интилиш ва ишлаш учун хоҳиш пайдо бўлди. У билан бирга устахонада ҳаммаси яхши кечар эди. У уларга илҳом ва яхши ғоялар берар эди. Ҳар доим муаммо чиққанида улар ундан маслаҳат сўрар эдилар. Вақт ўтиши билан улар, подшоҳнинг ўғли қайиқ қуриш борасида бутунлай ҳамма нарсани тушунишини пайқадилар!
Уларга ундан керак бўлган энг биринчи нарса – бу, ўзига энг яхши тахталарни қолдириб, улар унга нисбатан бирон бир нарсани бошқача қилишни холашганларида устиларидан кулган қайиқ қурувчи устасига нисбатан кўпроқ сабр ва севги эди. Бу одам ўзига ишонмайдиган ва тушкунликка тушган пайтлар энг ёмон пайтлар эди, бу эса кўп маротаба қайтариларди. Шунда у шаробни иш пайтида ҳам ичишни бошлар эди. Бундай кунларда савдогар, жуда жирканч бўлиб, иккала дўстни кичкина хато учун ҳам қўпол сўзлар билан уришар эди.
Бир куни кечқурун, кун давомида у яна уларни ноҳақ ҳақоратлаганида, Том ўзининг подшоҳ билан кечки суҳбатида илтимос қилди:
- Ота, мен учун бу етарли! Ниҳоят, бу қайиқчининг устидан ўз ҳокимиятингни кўрсатиб, уни яшхи томонга ўзгартиргин! Сен у нима учун шундайлигини биласан. Сен уни айнан нима қийнаётганини биласан. Ахир сенинг ўғлинг шармандалик дарахтига у учун ҳам осилган эди!
Карл Томнинг жасорат билан айтилган сўзларига ҳайрон қолди, лекин шу пайт подшоҳнинг китобидан, подшоҳнинг ўғлининг бир жумласи унинг эсига тушди ва у уни баланд овозда айтди:
“Агар буғдой уруғи ерга тушиб ўлмаса, ёлғиз қолади; агар ўлса, кўп хосил келтиради”.
Бу сўзлар Томнинг қалбининг тубигача тушди, ахир уларда, подшоҳнинг ўғли шармандалик дарахтида азоб кечиб, унга ёмонлик қилганларга ўзининг ҳаётини совға қилгани ҳақида айтилган эдида. Ва бу ўзини ўзи рад қилиш, бу азоб, унинг ортидан келаётганларга битмас хосил келтирди. Шундан келиб чиқиб, ғалабага йўл ўз қизиқишларинг учун ўлиш орқали ётади десак бўлади. Шунда Том, унинг ўзи қароқчиларнинг олдида дарахтга боғлаб қўйилгани эсига тушди. У подшоҳнинг ўғли билан чуқур боғлиқ бўлгани учун бунга чидаши керак эди. Ва бу нарса шунга чидашга арзир эди, чунки қароқчиларнинг бутун тўдаси подшоҳнинг ўғлининг шоҳлигига келди!
Йигитлар бу ерга келганларидан бери, улар ҳар куни эрталаб ва кечқурун, ибодатда шу қишлоқнинг бутун аҳолисини шохга олиб келиб, уларнинг устиларидан унинг ҳокимияти ва исмини эълон қилишар эдилар. Ахир у бу ерда ниҳоят ўзининг ҳокимиятини катта кучини кўрсатишига вақт келмадимикин? Ҳа, одамларнинг турмуш тарзи озгина ўзгарди. Ҳар куни эрталаб, подшоҳнинг таълимотини эшитиш учун, қумли тепаликка кўпроқ одам келар эди. Лекин энди қишлоқнинг муҳим шахсининг ҳаётида, ниҳоят нимадир содир бўлиши керак-ку.
Узоқ вақт давомида у ухлай олмас эди. Том деярли бутун тун давомида ўзининг устаси учун ибодатда жанг қилиб, подшоҳдан унга алоҳида таъсир қилишини сўрар эди. Ва бу у учун жиддий эканини исботаш учун у нонушта ҳам қилмади.
Кейинги куни қайиқчи ишга маст ҳолатда чиқди. Бу оғзидан келаётган ҳиддан ҳам, унинг бутун ҳулқи ва жанжалларидан ҳам сезилар эди. Унинг қўллари титраб, ақли жойида эмас эди. Бундай аҳволда у ишлай олмас эди, шунинг учун Том, ундан, у бугун дам олишни хоҳламайдими деб сўради. Лекин бу уста учун чегарадан чиқиш бўлиб кўринди. Қаттиқ ғазабда уста болтани қўлига олиб, ишлай олишини исботламоқчи эди. Аммо биринчи уринишдаёқ у қимирлаб тебраниб кетиб, йиқилаётганида ўтиннинг ўрнига Томнинг тавонига тегиб кетди.
Қаттиқ оғриқдан Том бақириб юборди. У ўзини ёмон ҳис қилишни бошлади. Жароҳат чуқур эди ва кўп қон кетаётган эди. Карл ёрдамга шошди ва қўрқиб кетди – тери ва гўштдан ташқари суяклар ҳам жароҳатланганининг эҳтимоли бор эди. Том бошқа ҳеч қачон яхши юра олмас эди, агар… Ҳа, агар уларнинг хўжайини уларнинг ёнларида бўлмаганида.
- Подшоҳнинг ўғли Сен шу ишда ҳам ғолибсан! Мен шу жароҳатга сенинг кучинг ва ҳокимиятингни чақираман, токи у, сенинг дўстинг Том учун ёмон оқибатга эга бўлмасин – деб бирданига бақирди у.
Карл жароҳатни боғлади, ва жуда эҳтиёт бўлиб Томнинг оёғини тахтачага боғлаб қўйди. Шу вақт давомида у баланд овозда Подшоҳ билан суҳбатлашди. Бундан сўнг у ўз қўлини Томнинг оёғига қўйиб, подшоҳнинг ўғли Томни ва айниқса унинг оёғини шифоловчи руҳи билан сингишини сўради, у уни яна жойига тиклашини ва илгари қандай бўлган бўлса шундай қилишини сўради. Кейин йигит бунинг ҳаммаси подшоҳнинг шуҳрати учун хизмат қилиши керак бўлгани учун миннатдорчилик билдирди. Айнан қандай қилиб, у буни ҳали билмас эди. Карл бундай тарзда ҳали ҳеч қачон подшоҳнинг ўғли билан гаплашмаган эди, лекин бу унинг миясига шунчаки келди.
Карл кўзларини кўтарганида, у, бутунлай титраётгани учун бир ускунани тутиб туришга тўғри келган устани кўрди. Кўринишдан у қилган ишидан пушаймон эди, чунки у қандайдир ёрдамга муҳтождек ва индамай қўлларини Томга қараб чўзаётган эди. Шунингдек, жароҳатланган ҳам унинг ишорасини тушунди.
- Иоганн, - деб гапирди у унга. Йигит ҳали ҳеч қачон уни ўз исми билан чақирмаган эди, аммо бугун бу рўй берди. – Иоганн, мен сендан ғазабланмаяпман. Бугун сенинг кунинг! Ўзинг учун кураш! Сен бошқа бу заҳарли нарса сенинг устингдан ҳукмронлик қилишига рухсат бермаслигинг керак. Бизнинг подшоҳимиз унинг ҳокимиятидан кучлироқ, ва агар сен унинг ўзгартирадиган кучига ишонсанг, сен бошқа бу қишлоқнинг жаҳилдор одами бўлмайсан. Бизнинг хўжайинимизда сен учун яхшироқ режа бор!
Карл турди ва унинг олдига яқинлашиб, ярашиш ниятида қўлини унинг елкасига қўйди. Шунда қари уста унинг бағрига йиқилиб йиғлаб юборди. У боладек йиғлади. Том буни кўрганида бахтли бўлиб кўзларини юмиб олди. Ўзининг юрагида йигит қўшиқни эшитди:
“Мен бугун сенга жуда яқинман” - деётган эди унга бу қўшиқ билан подшоҳнинг ўғли. Қандай ажойиб! Ҳаттоки, оғриқда ҳам у уни ёлғиз қолдирмади! Шунда подшоҳнинг ўғли билан бирга уни енгиб ўтиш осонроқ.
Кейинги бир неча соат давомида, Карл Иоганндан билиб олган нарсалари уни чуқур ларзага келтирди. Қайиқларнинг қурувчисининг отаси ҳам тез-тез шароб ичиб, ўз болаларини ва хизматкорларини кўрқитар эди. Онаси, кўп аёлларга ўхшаб, туғруқ пайтида вафот этди. У уни ҳеч қачон билмаган эди. Акалари ва опалари улғайишганларидан сўнг иложи борича узоқроқ кўчиб кетишди – улар оталари ва ватанлари билан ҳеч қандай боғлиқликга эга бўлишни хоҳлашмас эдилар. Унинг хотини унга фақат пуллари учун турмушга чиққан эди, лекин унинг ҳаёти изига тушмади. У ҳаттоки, унга битта бола ҳам туғиб бермади. Бир куни у жуда ҳам кўп ичиб, вайсақи бўлиб қолганида, унинг хотини нарсаларини йиғиштириб, ундан кетмоқчи бўлди. Лекин у бунга қаршилик қилиш учун уни хонага қамаб қўйди. Кейинги куни унинг жасадини денгиздан топиб олишди, эҳтимол у тунда ўзини деразадан ташлагандир. Шу кундан сўнг қишлоқнинг аҳолисидан ҳеч ким у билан гаплашмай қўйди.
- Қандай даҳшатли ҳаёт! Подшоҳнинг ўғли сен шу ердасан. Сен ўзинг ундан янги бир нарса қила оласан. Илтимос, шуни қилгин! - жуда содда қилиб деди Карл.
Айни пайтда у яна нима дейишни билмас эди. Лекин шуни ўзи етарли эди, чунки қайиқчи, Томга етказган жароҳатидан сўнг, подшоҳнинг ўғли ҳақида кўпроқ нарсани билишни хоҳлади. Шунда Карл унга, у унинг шахсий ҳаётида қандай ёрдам бергани ҳақида айтиб бера олди, ва у агар уни шу ҳақида сўраса, ҳаммасини ўзгартириши мумкинлиги ҳақида ҳам. У унга, подшоҳнинг ўғли уни, қайиқларнинг қурувчисини севишини айтди, ва уни ўзининг меҳрибон отасининг, бутун дунёнинг подшоҳининг олдига олиб бориш нияти борлигини айтди.
Бу кунда қайиқлар билан ҳеч нарса қилинмади, - чунки энди уларнинг қурувчиси муҳимроқ эди, унинг устидан эса, унинг хўжайини жуда қаттиқ ишлади. Ҳа, бугун у Карл ва Томнинг узоқ вақт давомида қилинган ибодатларига жавоб берди, шундай нотабиий равишда бўлса ҳам!
17 БОБ
Кутилмаган совғалар
“Тонгнинг қанотларини олиб, денгизнинг четига кўчсам ҳам - у ерда ҳам сенинг қўлинг мени етаклайди”, - деб ўқиди Том ўзининг шоҳона китобидан.
Денгизнинг чети! Бу қаерда? Унинг денгизни кенглигини қумсаши ҳеч камаймас эди. Уларнинг қайиқлари тайёр бўлишига кўп вақт ўтган бўлса ҳам. Бари бир унинг устидан қилинаётган иш жуда олдинга силжиди: унинг олд қисмини кўриш мумкин эди. Лекин энди Том бу ерда туролмай ётибди. Жуда ноқулай, чунки доим бир томонида ётар эди. У ўзини отасининг катта қўлларига топширишдан бошқа ҳеч нарса қила олмади. Ва уч кун давомида ҳаммасини кузатишдан бошқа чораси йўқ эди.
Агар ҳозир унинг хўжайини, ажойиб подшоҳнинг ўғли келганида эди! У унинг ётоғининг олдига ўтириб:
- Тур Том! Сен шифо топдинг! - деган бўлар эди.
Аммо афсуски, у жуда йироқда. Лекин у ҳозир қандай эканини билар эди-ку. Аслида у шу ерда эди! Лекин яна бундай узоқ вақт давомидаги айрилиқдан сўнг, уни кўриш, сезиш имкониятига эга бўлишни қанчалик хоҳлар эди.
Вақт кечга яқинлашаётган эди ва Карл яқин орада уйга кетиши керак. Кейин яна узун тун келади. У устахонада, шу даҳшатли оғриқлар ва безовта қилувчи сичқон ва каламушларнинг шиғирлашлари билан мутлақо ёлғиз қолади. Улар унинг оёғи тезроқ битиб кетиши учун, уни шу ердан бошқа жойга кўчирмаслик яхшироқ бўлади деб ҳисоблашди.
Бари бир шу уч кун давомида, Том қайиқнинг қурувчиси бутунлай ўзгарганини кўриб, кўп нарсага ҳайрон бўлиб, кўп нарсага ўрганиши мумкин эди. У шахсан ўзи, ўзининг ошхонасидан уни овқат билан таъминлар эди. У ҳаттоки, улар эрталаблари унинг устахонасида подшоҳнинг китобидан ўқишларини илтимос қилди ва бу хўжайинда кўп саволлар бор эди. Томга ётган ҳолда куйлаш осон бўлмаса ҳам ва у оғриқдан бақириб юбормаслик учун ўзини зўрға тутиб турган бўлса ҳам, у улар унинг уйини қўшиқлар билан тўлдиришларини хоҳлар эди.
Том кўчада отнинг овозини ва қандайдир товушларни эшитди. Қоқилиб, устахонага ҳаёжонланиб кетган Риа кириб келди, уни кўлидан бақувват бир киши тутиб турган эди. Ҳа, бу Стефан эди-ку! Унинг ўғли уйга қайтди ва ўзи билан подшоҳдан янгилик олиб келди! У илгари ҳеч қачон бундай порламаган эди ва унинг қўлини қўйиб юборишни хоҳламас эди. Бундай узоқ вақт давом этган кутиш ва кўрқувдан сўнг бу ҳол тушунарли эди!
Карл уни узоқ вақт ва қаттиқ қучоқлар эди. У жуда бахтли эди. Қайиқчи унинг олдига яқинлашиб, ундан кечирим сўради. Стефан чин юракдан унинг узатилган қўлини сиқди.
Ҳаммаси жойида Иоганн - бундан сўнг Стефан айтган гапи ҳаммани кўз ёши тўкилишига сабаб бўлди:
Менда сен учун подшоҳнинг ўғлидан бир нима бор ва мен сенга ундан юракдан юборилган саломини етказишим керак.
Бу сўзлардан сўнг Стефан унга ўралган қоғозни берди. Бу подшоҳнинг китоби эди. Иоганн шундай ларзага келган эдики, у шунчаки жойида туриб, қўлидаги подшоҳнинг китобига тикилиб қарар эди.
Шундан сўнг Стефан Томнинг олдига келиб, унинг ётоғининг олдида тиз чўкди.
- Сенга эса подшоҳнинг ўғли мана бу нарсани олиб келишимни илтимос қилди! У бу нарса сенга керак бўлади деб айтди.
У ўзининг кўксидаги кистасидан теридан тикилган халтачани чиқарди ва уни Томга берди. У шу заҳоти у ерда нима борлигини тушунди: олтин идиш! У уни умуман очмаса ҳам бўлар эди. Иккала қўллари билан Том уни лабларига яқинлаштириб, ўпди. У подшоҳнинг ўғлининг ғамхўрлигидан ҳайратда эди. У Том нимага муҳтож бўлганини билган эди - унинг яқинлигига! У унга ўзининг сирини юборди.
Кўзларида ёш билан Том Стефанга ва подшоҳнинг ўғлига миннатдорчилик билдирди. Йигит теридан тикилган халтачани кўлларида қаттиқ тутар эди ва бошқа ҳеч қачон қўлидан туширмас эди. Қандай юпанч! Стефан Томни ўзини тутишидан ҳайрон қолди, лекин ундан бу ҳақида сўрамади. Бу унинг сири эди ва у буни унга қолдирмоқчи эди. Карл ҳам ўзини шундай тутди.
Бу кеча Стефан Томни ўзининг худди шерникидек кучли қўлларида уйга олиб борди. Уйга - ўзининг онасининг кулбасига. Стефан унинг дўстлари уйда қилишган ишларидан ҳайрон қолди, унинг ичида ва боғда. Ҳар шанба куни улар Риа учун ишлашди. Ҳаттоки қиш учун ғамланган ўтинлар деразанинг тагида турар эди. Улар кечқурун яна кўп вақт бирга ўтириб, ўзларининг ҳаётларини тафсилотларини айтиб, подшоҳга миннатдорчилик билдиришди. Карл, Стефан уларнинг қайиқларининг битириш ишлари олдидан уларга катта ёрдамчи бўлгани учун алоҳида миннатдор эди.
Шундан сўнг, кутилмаган совға рўй берди: у улар билан бирга сузиб кетиши кераклигини айтди подшоҳ. Улар денгизда узоқ вақт давом этадиган саёҳатга тайёрланишлари керак эдилар. Томнинг юраги катта хурсандчиликдан қинидан чиқиб кетишга тайёр эди. Карл кўпроқ ўйланиб қолди. Бу қачон бўлар экан? Фақат қишдан кейин бўлса керак. Ва улар қанчалик кўп сузишади? Лекин, елканлар билан боғлиқ бўлган муаммо ҳали ҳал бўлмади-ку?
Стефан уларнинг хўжайинларига қайиқ тез кунларда кераклигини айтди, чунки бу унинг хабарининг тез тарқалиши учун зарур. Ҳа, бу ажойиб хабар! Буни эшитган одам, подшоҳнинг ўғли яна улар билан бирга бўлиши учун хурсандчиликдан ҳайқириши керак, ахир бу дунёдаги ҳамма нарсадан ажойиб эди, ҳайратланиб ўйлади Том. Шундай қилиб, у денгизнинг бошқа тарафида одамлар борлигини билар эди, бўлмаса унинг хўжайини яқин орада шу ерда бўлишини айтмасди!
- Ҳа, мен сизларга елканлар билан боғлиқ бўлган муаммо ҳал бўлганлиги ҳақида айтишни унутибман - деди Стефан. - Мен ўзим билан бирга бир тўп мато билан бирга мустаҳкам ип ва тикиш учун игналарни олиб келдим. Шу қишлоқнинг аёллари Томнинг бошчилигида ундан елкан тикишлари керак, Карл эса уларга ишларининг эвазига учинчи тилла тангани бериши керак.
О, подшоҳ бу ҳақида ҳам ғамхўрлик қилибди-да!
Дўстлар Стефанни бошқа сўроқ қилишмади, чунки у узоқ вақт давомида отда миниб келгани учун жуда чарчагандек ҳис қилар эди ва у уйқувга тўйиб олиши керак эди.
Том бундай хабардан сўнг ухлай олмади! Унинг онгидан минглаб саволлар ўтар эди. О, улар яна кўп нарсани режалаштириб, қилишлари керак! Энг катта муаммо - унинг ўзи эди! Унинг оёғи соғлом бўлиб, саёҳат учун яроқли бўлгунича ҳали қанча вақт ўтар экан? Лекин у шифо топишига шубҳаланмас эди, чунки подшоҳнинг ўғлини сўзларига қараганда улар яқин орада йўлга чиқишлари керак. Бунинг учун у соғлом бўлиши керак шундай эмасми? Шунингдек, Томнинг ўзи, шу ерда ётганидан бери, ҳар доим подшоҳнинг китобини очганида, у ерда подшоҳнинг ўғли кимнидир шифолагани тўғрисидаги ҳикояларни топар эди. Ахир бу ваъдадек янграмасмиди?
Лекин бу фақат шахсан унинг тилаги бўлиб қолмаслиги учун, Том яна бир марта, ҳар доимгидек, ўзининг ҳамма тилакларини, тасаввурларини ва мақсадларини подшоҳнинг ўғлига топширди. Ахир у фақат подшоҳнинг ўғли хоҳлаётган нарсаларни хоҳлашни истар эди. Лекин у нимани хоҳлар эди? Қанчалик узоқ у яна азобланиши керак эди? Ахир у унинг танасанинг аъзоси эди ва унинг хўжайини ҳам кўп азоб чеккан… Оҳ, энг яхшиси у унга ўз сирини юборган хўжайинига ҳамма саволларни ва оғриқларни ҳам бериб юборади. Унинг сири олтин идишда! У уни ўзининг кўксидаги кистасида олиб юрар эди ва яна ва яна иккала қўлларини севги билан қўяр эди.
Йўқ, Том ҳали анча вақт ухлашни хоҳламади ва ухлай олмади. У жуда кўп нарсани ўзининг хўжайинига айтиб, ундан кўп нарсани сўраши керак эди. У уни энди шунчалик яқин ҳис қилар эдики, худди у ҳақиқатдан ҳам унинг ётоғининг олдида ўтиргандек. Туннинг ўртасида у бари бир ухлашга мажбур бўлди.
Кейинги куни эрталаб, Том ҳайрат билан оёғидаги оғриқ тўхтаганини пайқади. Ётган ҳолида у оёғини қимирлатди, лекин у илгари оғриганидек оғримаётган эди. Шунда Том, ўрнидан кўтарилиб, унинг оёғининг ва тахтанинг атрофида ўралган матоларни ечишни бошлади. Катта сабрсизлик билан у жароҳатдан боғланган матоларни кўтарди - у бутунлай битиб кетибди. Суяклар ҳам кўринишдан битиб кетган, чунки у бармоқлари билан қимирлата олар эди. Йигит оёғини босиб тура олармиди? У буни бирданига синаб кўриши керак. Ҳа, иш юришиб кетди!
- Яшасин! Мўъжиза! - бор овози билан бақирди у. Карл ва Стефан қўрқиб кетиб ўринларидан туриб кетишди ва қари Риа ҳам ўзининг тўсиб қўйилган хонасидан кўп вақт давомида кийилган кечки кўйлагида чиқди. Улар Томнинг оёғи билан рўй берган нарсани кўришганида ҳамма хурсандчиликдан ҳайрон бўлишди, Риа эса тинмай бошини силкитар эди.
Янгилик қишлоққа яшин тезлигида тарқалиб кетди - деярли бутун аҳоли кейинги соат давомида Рианинг кулбасининг олдида йиғилиб, шундай мўъжизавий равишда шифо топган оёқни кўришмоқчи эдилар. Том чиқиб ўриндиққа ўтирди. Яна ва яна кулиб, у ҳамма унинг оёғи бутун ва бешикаст эканини кўришлари учун уни кўтарар эди. Ҳаттоки, семиз қайиқчи ҳам пишнаб келди.
- Иоганн, - деб бақирди Том катта хурсандчилик билан, - қара, бизнинг хўжайинимиз нима қилиши мумкин!
Қайиқчи оёқни кўздан кечирганидан сўнг, у қишлоқ аҳолисига қараб:
- Эй, одамлар келинглар, дарров бу нарса учун подшоҳнинг ўғлига “яшасин” деб ҳайқирамиз?! - деди.
Қишлоқ аҳолиси шундан сўнг камида ўн марта “яшасин” деб бақирди, олдинига секин, кейин эса баландроқ ва баландроқ. Улар буни ҳали ёшлик дарвларидан бери қилишмаган эдилар! Катта ҳайрат билан улар қарсак чалиб Том, куйлаб бераётган қўшиқни жуда ҳаракат қилиб куйлашди. Стефан буни тушуна олмас эди. Яна бир мўъжиза: унинг ғамгин қишлоғида қўшиқлар куйлашаяпти!
Шундан сўнг иш хурсандчилик ва хоҳиш билан олиб борилди. Стефан, ишга қайиқчи ва ҳунарманд сифатида бутун билими ва кўникмасини, шунингдек, ўзининг бутун кучини сарфлаб, ҳаракат қилар эди. Том яна улар билан бирга ишлаши мумкин эди, қишлоқдан эса уларнинг олдиларига, шу кунлари денгизга балиқ тутиш учун бориши керак бўлмаган эркаклар келишди. Улар тушуниб бажарилаётган ишдан хурсанд эдилар. Темирчи ва унинг шогирдлари Томнинг чизмаларига асосланиб темир қисмларини тайёрлашар эдилар, қари эркаклар эса елканнинг мустаҳкамланиши учун керак бўлган арқонларни тўқишар эдилар.
Қунтга тўлган аёллар елканни тикишга киришдилар. Том, устахонанинг олдида тозалаб супурилган майдонда, ёйиб қўйилган матога унинг шаклини чизмоқчи эди. У мато учта елкан ясаш учун етарли бўлишини сабрсизлик билан билиб олишга интилар эди, чунки Иоганнинг катта қайиғига иккита елкан кетади деб ўйлади у. Ҳақиқатдан ҳам мато учта елканга етарли эди. Ота бу учун саҳийлик билан ғамхўрлик қилиб қўйибди!
Том ўзи билан бирга олиб келган чизмаларига яна бир марта қаради, сўнг подшоҳнинг ўғлидан бу ишда ёрдам беришини сўраб, ишга киришди. У белгиларни қора кўмир билан чизди. Шу билан бирга йигит онгида ҳар доим подшоҳнинг ўғлига мурожаат қилди, чунки бу ерда ҳатога йўл қўйиш мумкин эмас эди. Аёллар елканни кесиб чиқиб, Том уларга кўрсатганидек илгакларни тикиб чиқишди. Бу иш битганидан сўнг, Том қолган қисмлардан Риа учун кўйлак тикишни буюрди. Лекин яна қолган қисмлар, болалар учун бир нечта калта енгли кўйлакларга ҳам етарли миқдорда эди. Улар қишлоқда нечта бола бўлса шунча чиқди. Худди бу ҳақида кимдир олдиндан билгандек!
Шунингдек Иоганн ҳам ҳаммага кутилмаган совға келтирди. У учун аввал кичик қайиқнинг битиши муҳим эди, бошқа қайиқнинг қўрилиши учун яна вақт бор. Шундай қилиб у, унинг ишчилари бутун ҳафта давомида кичик қайиқнинг қурилишида ишлашларини буюрди. У битганидан сўнг одамлар, ўзларининг қайиқларини қурилишига киришишлари мумкин.
Ўзларининг қайиқлари? Том адашмадими?
- Катта қайиқ бутун қишлоққа тегишли бўлиши керак. Қишлоқнинг ҳамма балиқчилари биргаликда узоққа, денгиздаги янги балиқли жойларга чиқишлари ва бой овга эга бўлишлари учун жуда катта - деб, ҳовлидаги ҳамма одамлар уни эшитиши учун баланд овоз билан тушунтирди у.
Одамлар бир сўз ҳам айтолмай жойларида қотиб қолишди. Уларнинг қайиқ қурувчилари қандай ўзгариб кетди! Ҳаммага янги вақт келгани аён бўлди, шу ондан эътиборан қишлоқнинг одамлари ўзларини бошқача тутишлари мумкин эди.
Кечқурун, Карл, Том, Стефан ва Риа подшоҳ билан суҳбатни якунлашмоқчи бўлганларида, Иоганн яна бир кутилмаган совғаси билан келди:
-Ҳм, агар бу сизларга тўғри келса, мен сизлар билан кетишим керак деб ўйлайман. Мен сизларга ёрдам бермоқчиман, мен жуда кўп нарсани тўғирлашим керак!
Том жавоб беришга шошилди:
- Подшоҳнинг ўғли ҳамма нарсани тўғирлади, Иоганн! Ишон менга!
Аммо Карл тинчгина деди:
- Балки бу Иоганн учун керакдир? Келинглар подшоҳнинг ўғлидан сўраймиз!
Ҳа, ҳақиқатдан ҳам Иоганн улар билан бирга йўлга тушиши бу подшоҳ ўғлининг иродасимиди, улар буни яхшилаб ўйлаб кўришлари керак - деб ўйлади Том. Ахир у ҳали ҳамма нарсада янги инсон бўлса, бу уларни баъзи қўшимча уринишлар қилишга мажбур қилади.
Карл, улар унга эртанги кунгача аниқ жавобни беришларини айтди. Стефан эса табассум қилиб порлаб турар эди. У бундан қанчалик хурсанд бўлгани кўриниб турар эди.
Том эрталабгача, аниқ жавобга ҳам, тушга ҳам, подшоҳнинг китобидан жойга ҳам эга бўлмади. Карл ҳам эга бўлмади, лекин унинг миясига, улар қайиқни беш кишига мўлжаллаб қуришгани ва олдиндан қолган жойларни ким эгаллашини билишмагани ҳақидаги фикр келди. Энди учинчи одам сифатида уларга Стефан қўшилди, Иоганнга эса, унинг тўлалиги учун, раппа-расо икки кишилик жой керак бўлади! Ҳа, бу кулгили эди, уларнинг хўжайинларида ҳазил қилиш қобилияти ҳам бор эди! Лекин бу ҳол, тасдиқланиш учун етарлими? Карл қарор қилди: ҳеч ким уларга “йўқ” дейилганини сезмаган бўлса, улар Иоганнга розилик жавобини беришлари керак.
Шу тариқа сузиш учун жамоат шакилланди, охирги тайёргарликларни қилиш қолди.
Кейинги якшанба куни эрталаб, қишлоқнинг болалари, ўзларининг оқ кўйлакларида, Карл, Том, Стефан ва Иоганни ўраб олиб, тепаликда туришар эди. Уларнинг ортларида қишлоқнинг ҳамма аҳолиси турар эди: аёллар, эркаклар, қарилар ва ёшлар. Улар Карл китобдан ўқиб бераётган подшоҳнинг сўзларини эшитиб, унинг номига қўшиқлар айтиб, қарсак чалишар эдилар. Сўнг Том подшоҳ ва унинг ўғли ҳақида, шунингдек, у шахсан ўзи у билан қандай танишгани ҳақида айтиб берди. Одамлар бундан шунчалик таъсирланиб кетишдики, бир оз вақтга ҳамма жим бўлиб қолди.
Кутилмаганда болалардан кимдир:
- Мен ҳам бу подшоҳга тегишли бўлишни хоҳлайман! Ва подшоҳнинг ўғли билан танишмоқчиман! - деди.
- Мен ҳам! мен ҳам! - деб эшитилди ҳамма томондан.
Жуда хурсанд бўлган Карл, Том, Стефан ва Иоганн, олдинга чиққан ҳар бир болага қўлларини қўйиб, ўзларининг хўжайинларидан, уларни ўз фарзандидек қабул қилиб, уларнинг ҳаётларини йўналтириб, ўз Руҳига тўлдиришини сўрашди. Ҳаттоки подшоҳ билан руҳий келишувга келиш учун бир нечта катталар ҳам чиқишди, шундан сўнг, уларнинг юраклари янги нур билан тўлди, чунки энди подшоҳнинг ўғли уларнинг ичларида яшай бошлади.
Беш кунлан сўнг уларнинг қайиқлари тайёр бўлди. Ҳаммаси шундай тез рўй берганига ишониш деярли қийин. Бу байрам! Карл елканга тантанали равишда пушти рангли бўёқ билан “Умид” сўзини ёзди. Бу унинг қарори бўйича, унинг хўжайининг иродасига тўғри келган эди. Иоганн ҳаммани, байрам димламаси сифатида битта қўзидан тушлик тайёрлаб меҳмон қилди. Болалар учун ширин чой тайёрланган эди, катталар учун эса, бир идишда мазали ичимликни чиқарди. У ҳамма хоҳлаганича ейиши учун ҳамма нарса етарли бўлишини назорат қилиб турди.
Узоқ сафарга жўнаб кетаётганлар учун қишлоқ аҳолиси ўз совғаларини олиб келди - қуритилган балиқ, кулчалар, пиёз, тухум, егулик солиш учун саватлар, ичимлик суви учун лойдан ясалган кўзаларни ва ҳаттоки кимдир тўқиган пайпоқларни ҳам олиб келишди. Ҳаттоки, маҳаллий савдогар ҳам фойдали нарса ўйлаб топди, ўзининг омборидан бир сават мевалар билан бир нечта бош карам ажратиб берди. Ҳар бир одам, ўзи қанча бера олса, шунча берди. Ҳамма, энди уларнинг қилшоқларини ўз паноҳига олган ўша бой подшоҳ, уларни керакли бўлган ҳамма нарса билан таъминлашини билар эди. Улар шу тўрт денгизчилардан билиб олган кўп нарсалардан сўнг, уларга бирон бир яхшилик қилишни хоҳлашар эдилар. Ҳамма, бу уч қадрдон дўстлар ва Иоганн, шу хатарли бўлган ишни бажариш пайтида ҳалок бўлишмайди деб умид қилар эди.
18 БОБ
Денгизда
Денгиз Том ўзига тасаввур қилганидан ҳам улканроқ эди. Энди улар шамол ёрдамида икки кун йўл босишди. Ер уларнинг нигоҳларидан аллақачон йўқ бўлиб кетди. Шамол айнан керакли йўналишда эсаётгани қандай бахт! Улар қайиқ тўлқинлар устида қанчалик тез ҳаракат қилаётганидан хурсанд эдилар, бу отларга минишдан ҳам тезроқ эди! Об-ҳаво ажойиб ва тўрт кишининг ҳаммаси офтобда қорайиб кетишди. Том елканларни бошқариш учун қилган биринчи уринишидан сўнг, ҳаммаси яхши кетаётгани учун уларнинг ҳар бири, бир-бирларини ҳар тўрт соатда алмаштириб туришди. Доимий навбатчиликда икки киши бор эди: бири орқада, йўналтирувчи эшкакнинг олдида, иккинчиси елкан учун жавобгар эди, қолганлар бу вақтда дам олишлари мумкин эди.
Кечаси ҳар доим улардан бирлари навбатчиликда туриши керак эди. Ҳаммадан ҳам кўпроқ буни Том қилар эди - унга сокинликда юлдузлар остида ётиб, буларнинг ҳаммасини яратган ва ҳаммасини исмини билган отаси ҳақида ўйлаш қандай ажойиб эди. У қанчалик буюк, лекин шунга қарамай у шундай хоҳиш билан уни тиззасига ўтқазар эди! Ҳайратга келтирувчи сокинлик ва болалардек ишонч, униси учун ҳам, бошқаси учун ҳам бу тунда кўп жой бор.
Энди кун давомида уларда жуда кўп вақт бор эди. Олдинига қишлоқдаги қилинган ишлар ва ташвишлардан кейин бунга кўникиш қийин бўлди, лекин кейинчалик ёқиб тушди. Ҳозир улар бир-бирлари билан ва энг аввало, ўзларининг хўжайинлари билан кўп гаплашишлари мумкин эди. Эрталаб ва кечқурунлари улар биргаликда унга мақтов қўшиқларини куйлашар эдилар. Иоганн ҳали қўшиқларни билмас эди, лекин у ҳам ўзининг чуқур бас овози билан қўшилар эди. Кўпинча Карл ўзининг шоҳона китобидан балан овозда ўқир эди ва шундан сўнг улар подшоҳнинг ўғли бу борада уларга нима демоқчилигини эшитишга ҳаракат қилишар эдилар. Шу пайт биттаси ёки бошқасига яна бирон бир янги нарса келганида жуда ажойиб бўлар эди. Айниқса, Иоганн жуда миннатдор эди - у бутун умри давомида фақат ўзининг кумушлари ҳақида ўйлаб, жуда ёлғиз бўлган. Энди у учун бутунлай янги олам очилди.
Том кун давомида кўпроқ олдинда, қайиқнинг бурнида ўтириб, денгизнинг кенглигига қарарди. Шу билан бирга, у деярли бутун кун давомида куйлар эди, у жуда кўп қўшиқларни билар эди. Бошқалар орқадан уни яхши эшитмас эдилар, шамол товушларни ютиб юборар эди. Лекин унинг хўжайини шу ерда бўлиб, буни эшитар эди. У хурсанд бўлган бўлиши керак. Балки баъзида у Том билан бирга куйлагандир? Ҳа, мутлақо аниқ – чунки Том уни билар эди. У бир куни унга шаҳсий қўшиқни совға қилган. Энди йигит ҳар куни унга қандайдир янги қўшиқни совға қилиши мумкин, ахир унинг вақти жуда кўп эди. Мана у қандай эди:
Қўшиқ унга ёққанмикин? Ҳа, деб тахмин қилса бўлади!
Шунга қарамай бундай саёҳат давомида, баъзи бир муаммоларни четлаб ўтиш қийин эди. Масалан, иккинчи куни бундай иситиб порлаётган қуёш ажойиб ҳолатдек кўринган бўлсада, учинчи куннинг охирига бориб шунчалик исиб кетдики, Том учун унинг оч рангли териси билан, бу жуда кўплик қилар эди. Стефаннинг маслаҳати бўйича у, юзи билан қўлларига суртган ўсимлик ёғига қарамай, қуёш худди оловдек иситар эди, айниқса терига шўр сув сачираганида.
Кейинги кунлари янада исиб кетди. Том, елканнинг соясида беркиниб туриш имконияти бўлганида хурсанд бўлар эди. Кейин йигит салқин тунни қумсар эди. Еттинчи кун энг ёмон кун бўлди, озгина шамол ҳам йўқ эди. Елкан пастга қараб осилиб турар эди. Денгиз бу ерда ёрқин сариқ рангда эди, худди унинг устига ёпишқоқ тери тортиб қўйилгандек. Карл ва Том, уларнинг қоқ устида туриб, куйдираётган қуёшдан нажот топиш учун, қимирламай ва ғамгин бўлиб қайиқнинг пастки қисмида ётишар эди.
Карл, қандайдир чидаб бўлмайдиган ҳидни сезди. Том офтобда кўп тургани учун ўзини ёмон ҳис қилишни бошлади. У бошини рўмоллар билан боғлаб ташлади, вақти-вақти билан уларни кўзалардаги сув билан ҳўллаб турар эди. Лекин унинг бошидаги босим бўшашмас эди. Қани эди бир жуфт булут пайдо бўлса эди – у жуда миннатдор бўлар эди!
Энг ёмони, улар энди олдинга силжишмаган эди. Стефан ва Иоганн, бор кучлари билан эшкакларни эшишга ҳаракат қилишди, лекин бу кўринишдан ҳеч нима бермади. Улар бу ерда анчагача қолиб кетишлари мумкиндек туюлар эди.
Бир неча вақтдан сўнг Иоганн нотабиий равишда бақириб юборди. Шу билан бирга у кўзларини қўллари билан ёпди. Унга нима бўлди? Шунингдек, Стефан ҳам ўзини ёмон ҳис қилди. Умуман ранги ўчиб, кўкариб кетган юзи билан у қотиб қолди. Балки унда ошқозони билан муаммо бўлгандир? Ёки у хавфли денгиз сувида ичдимикин?
- Энди етарли – подшоҳнинг ўғлининг номи билан!- бирданига ҳайқирди у.
Карл ва Том қўрқиб кетишди.
- Нима етарли? - деб сўради Том.
- У ерга қараманглар, сизлар бу ҳақида афсус қиласизлар! Кўзларингизни юминглар – бу жирканчли! – деб бақирди Иоганн.
Албатта Том, бу иккаласи нимани кўрганларини билишни хоҳлар эди, кўзларини кўтариб, сувга қаради, кейин эса яна дўстларига қаради. Кўрган нарсасидан йигит ҳам қўрқиб кетди ва сесканиб кетди.
Карл ўз жойида кўзлари юмилган ҳолда ётар эди. Қўлида у жуда маҳкам қилиб, энг яхши кўрган буюмни - “ҳаёт дарахтини” ушлаб турар эди. У фақат лабларини қимирлатиб, подшоҳ билан гаплашаётгандек кўринар эди. У буни қилгани қандай яхши, чунки шу тарзда у пистирмани пайқаб қолди:
- Мен айнан шундай ўйлаган эдим! Мен сезган бадбўй ҳид! Дўстлар бу- душман! У бизни тўғри йўлдан адаштирмоқчи. Бу унинг кири, унинг ёлғони, унинг табиати!
Кейин у кўзлари юмилган ҳолда туриб, эълон қилди:
- Мен, подшоҳнинг фарзанди, менга берилган ҳокимият билан ва подшоҳнинг ўғлининг номи билан, унинг қудратли Руҳининг кучида, бузуқ нарсаларга бизга таъсир қилишни ман қиламан! Подшоҳнинг ҳокимияти билан сен мағлуб қилингансан ва бизга ҳеч қандай ҳаққинг йўқ.
Том, Карл қайиқнинг нариги томонида бузуқ нарсани кўриниши борлигини қаердан билганини тушунмай ҳайрон қолди. Қандай у васвасага қарши подшоҳнинг ҳокимиятидан тўғри фойдалана олди! Бундан унинг бошидаги босим бирданига тўхтади.
Оҳ, у яна буни кўздан қочирди! Шунга ўхшаш хатарларга у ҳар доим аҳамият бериши керак эди, ахир подшоҳнинг ўғли бу ҳақида уни огоҳлантирган эди. Ҳа, душман уларни оталари билан ҳар қандай йўл орқали ажратишга интилди. Бу содир бўлмаслиги учун, улар ўзларининг ҳокимиятларидан фойдаланишлари керак! Бу у учун ҳозир нимани билдирар эди? У худди Карл сингари ҳаракат қилиши керакмиди? Юрагида берган бир неча саволлардан сўнг, у қўлини узатиб, катта аминлик билан:
- Бу денгиз подшоҳга ва унинг ажойиб ўғлига тегишли. Биз унга эгалик қилишга келаяпмиз – биз унинг фарзандларимиз. Денгиз яна унинг тиниқлиги ва тозалигига тўлсин! – деб бақирди.
Аста секин, уларни ҳайрон қолдириб, карахт қилиб қўювчи, ёпишқоқ жазирама ортга чекина бошлади. Ва сув яна яшил-ҳаво рангли бўлди.
- Рахмат, подшоҳнинг ўғли! Сен ўзингни ҳокимиятингни кўрсатдинг - ҳайратланиб гапирди Карл, ва бошқалар ҳам унинг қувончига шерик бўлишларини кутган эди.
Аммо қолган уч киши ҳали ҳам қийналгандек кўринишар эдилар. Бошида улар кўрган нарсалари ҳақида гапиришни хоҳламаган эдилар, аммо Том, юракнинг тубига тушкан ёвузлик ўз кучини йўқотиши учун, уни эътироф қилиш кераклигига ўргатилган эди. Шунинг учун у ростгўйликни танлади:
- Карл, мен кўрган жирканч нарса ҳали ҳам менинг ичимда. Бу... ёлонғоч бўлиб рақсга тўшаётган аёллар эди. Мен бу нарсани жирканчлигини тан олсам ҳам, буни ҳали ҳам хотирамдан ўчира олмаяпман.
Энди Карл, подшоҳнинг ўғлидан, ўз дўстини бундан озод қилишини сўради.
- Мен ҳам шунга муҳтожман! - иккаласи бирданига дейишди Стефан ва Иоганн. Шундай қилиб, Карл бу икки дўсти учун ҳам, уларнинг кўзлари, тасаввурлари, жонлари, руҳлари ва эркаклик табиатларини озоб бўлиши учун подшоҳнинг ўғлидан сўради. Унинг ўзи, бунинг ҳаммаси унинг фикрига келганидан ҳайрон қолди. Бундан кейин йигит дарров, подшоҳнинг ўғли, уларни ҳаммаларини душмандан бўлак қилишини, отанинг Руҳи янгитдан уларни ўзининг тозалиги билан тўлдиришини сўради.
О, ахир бу шабада эмасмиди? Кичкина тўлқинлар сув юзасига кўтарилиб, елкан шиша бошлади. Улар енгил тортиб нафас олишди ва енгил шамол елканни қамраб олганини кузатишди. Саёҳат давом этиши мумкин эди! Уларнинг хўжайинлари ғалаба қилди! Улар озод эдилар! Энди улар бу ҳақида бутун оламга куйлашар эдилар.
Биринчи муаммони улар енгиб ўтишди. Аммо икки кундан сўнг иккинчиси пайдо бўлди. Улар, унинг олдида кучсиз бўлишга мажбур қилган, бўрон бошланди. Шамол уларнинг қаршиларида таҳдид билан ва қахр билан эсар эди. Яхшиямки, Том, Иоганнинг маслаҳатига кўра елканни еғиб олиб, яхшилаб боғлаб, ўриндиқнинг тагига беркитиб қўйган, - бўлмаса шамол, уларни қайиқ билан бирга, денгизга ағдариб юборар эди. Шунингдек, улардан ҳар бири ўз-ўзини камари билан қайиққа боғлаб қўйиши керак эди, лекин шундай қилиб боғлаш керак эдики у ҳали ҳаракат қила олиши керак эди. Бу зарурмиди?!
Иоганн, бу икки йигит денгизнинг даҳшатли кучи ҳақида тасаввурга эгамикин? - деб қўрқар эди. Улар буни бугун бошларидан ўтказишларига тўғри келади. Осмон кўзларининг онгида тўқ-кўк рангли бўлиб қолди, денгиз таҳдид қилиб яшил-жигар рангли бўлиб порлаб турар эди ва уларнинг қайиқларига улкан тўлқинлар ўпирилар эди. Худди улкан қўллар уларнинг қайиқларини юқорига кўтариб, кейин бирданига пастга қараб, тубга тушириб юборгаётгандек ташларди. Ва шу заҳоти яна кўтарар эди. Фақатгина у ағдарилиб кетмаса бўлди! Иоганн ва Стефан, уларни ўрамага тортиб кетмаслиги ва тўлқинлар қайиқнинг олдидан иложи борича узоқроқ бўлиши учун, бор кучлари билан йўналтирувчи эшкакни ушлаб туришга киришишди.
Қайиқда бундай кучли икки киши борлиги қандай яхши! Карл ва Том фақат сувни чиқариб ташлаш билан банд бўлишлари мумкин, лекин улар буни деярли уддалай олишмаётган эдилар. Сув жуда муздек эди, эсаётган шамол эса бундан ҳам совуқ эди. Муздек дўл уларнинг юзларига урди. Қайиқ, табиатнинг бу кучларига қарши тура олиши учун умид қилиш керак! Иккала эшкаклар қаерда энди? Бўрон уларни худди иккита гугурт чўпларидек синдириб ташлади.
- Подшоҳнинг ўғли, - яна ва яна бақирар эди Том, - бизга ёрдам бер!
Лекин бўрон тинмас эди. Агар у, уларнинг хўжайини, уларни денгизнинг нариги томонига юборишни хоҳлаганига амин бўлмаганида, унда бу даҳшатли соатларда қўрқув уни бутунлай қамраб олар эди. Бу қўрқинчли тўфонда одам ўзини йўқотилган, қолдирилган ва умуман кучсиз ҳис қилиши мумкин эди. Лекин ғаройиб тарзда унинг қалбининг тубида, ҳали тинчликнинг қолдиқлари бор эди.
Иоганн, у сезаётган, энг ёмон нарсалар тасдиқланаётганини ҳис қилди. Унинг онгига энг ғамгин малака ва ёшлигидаги қўрқинчи воқеалар эсига келар эди: денгиз махлуқлари, тўлқинлар устидаги ўлим, денгизнинг ёвуз кучи ҳақида. Аммо денгиз у тегишли бўлган подшоҳдан кучлимиди? Бундай фикрлар уни карахт қилиб қўйиши мумкин, шунинг учун у яна ва яна бунга ишонмаслик учун ўзининг энг охирги кучини йиғар эди.
Стефан - ранги ўчик ва тилсиз қолгандек, унинг олдида ҳали ҳам йўналтирувчи эшкакни тутиб турар эди.
“Кўринишдан қудратли кучлар биз бу мамлакатга кириб келишимизга қарши!”- деб ўйлади у. – Биз қанчалик кўп чидай оламиз? Қачон подшоҳ охир оқибат аралашади?!”
Ҳеч нарсага қарамай у бир зумга ҳам подшоҳ билан алоқани узиши керак эмас!
Карл денгиз билан кўп соатли курашдан сўнг бутунлай кучсизланиб қолди. Бу деярли уни жасоратдан маҳрум қилди. Ҳамма кўнгилсизликларга кўшимча бўлиб, кутилмаганда тепадан уни катта тўлқин шундай қопладики, у бошини қайиқнинг четига уриб олиб, хушидан кетди. Яхшиямки у қаттиқ арқонлар билан қайиққа боғланган эди, бўлмаса кейинги тўлқин уни қайиқдан ташлаб юборар эди. Том унга бирданига ёрдам бера олмади, чунки қайиқ яна сувга тўлиб кетган эди. У унинг қўлидан келганича сувни чиқариб ташлаши керак эди, ахир гап уларнинг ҳаёт-мамотлари ҳақида кетаётган эди.
Ишониш керакки – қайиқ бардош бера олади, акси бўлса улар ҳалок бўлишади.
- Илтимос, подшоҳнинг ўғли! - деб ёлворар эди у.
Мана – яна бўроннинг даҳшатли овози, қарсиллаш – ва о, даҳшат! Уларнинг ажойиб мачталари синди! Улар фахрланган нарсадан фақат синган қолдиқ қолди. Қандай омадсизлик!
“Энди мачтасиз биз нима қиламиз?” - даҳшатга тушди Том.
Тўлқинлар узун қолдиқни қайиқнинг атрофида худди ўйинчоқдек ирғитар эдилар. У елканни кўтариш учун қайиқнинг тепа қисмида ва пастида мустаҳкамлаган арқонлар ҳали уни ушлаб турар эди. Лекин бу қолдиқ улардан ҳеч бирлари уриб юбормаслиги учун у чаққонлик билан бирма-бир уларни ўзининг ўткир пичоғи билан кесиб ташлади. Шу захоти тўлқинлар уларнинг қимматбаҳо буюмларини, ўзларининг оч кўз оғзи билан ютиб юборди. Энди улар ҳақиқатдан ҳам, тақдирнинг қўлига ташлаб қўйилган эдилар ва ўзлари ҳеч нарса қила олмайдилар.
“Мендан тутиб ол!” - бирдан унинг ичида майин овоз эшитилди. Бу шовқинда уни қандай қилиб эшита олди! О! У шу ерда эди! У улар билан эди!
Томнинг қалбида илиқлик пайдо бўлди.
- Подшоҳнинг ўғли мен ахир сенга ишонишни хоҳлайман, менга ёрдам бер, илтимос! – деб шивирлади у.
У шундан сўнг эшитган нарса подшоҳнинг ўғлидан чиққанмикан? Бу ҳозирги вазиятда ғаройиб туюлар эди: “Менинг сиримни юқорига кўтар!”
О, у сир ҳақида бутунлай унутди. Ҳа, у ҳали унинг кўйлагининг остида эди. Кетишдан олдин у уни кўкрагининг атрофига теридан қилинган тасма билан боғлаб қўйган эди. Юқорига кўтариш? Уни йўқотиб қўйсачи? Бўрон эшкакларни синдириб, Карлни ирғитиб юбориб ва мачтани синдирганидек, унинг қўлидан подшоҳнинг ўғлининг қимматбаҳо совғасини ҳам тортиб олиши мумкин. Диққат! Бу душманнинг овози эмасмиди? У шу нарсани ҳам ундан тортиб олишни хоҳламаганмиди?
“Подшоҳнинг ўғли буни сен айтдингми, ёки бошқами? Илтимос менга белги бер!”
Шунда йигит бу тўфонда бир жуфт сўз эшитди, ҳаттоки сирли қўшиқдан парчани. Қўшиқ – бу тўзонда! Бу охирги жумлалар эди:
Ҳм. Уларнинг сирли қўшиқларини душман билмас эди. Ва балки у куйлашни ҳам билмаса керак. Шундай қилиб, бу буйруқ унинг хўжайинидан эди.
Шунга қарамай, бу ерда у қандай қилиб бир нимани тепага кўтариши мумкин?! Ахир унга иккала қўли ҳам керак эди! Йигит сувни чиқариб ташлаши керак, ахир сув қайиқда кўтарилаётган эди. Қайиқнинг тубида ётган ва фақат ярим танаси қайиқнинг четига суяниб турган Карл, ўзининг қайиғида чўкиб кетиши мумкин эмас. Иоганн ва Стефан бўрон уни хушидан кетишига сабаб бўлганини умуман билмайдилар.
Янги тўлқин уларнинг қайиқларини босиб олди. Сувни чиқариб ташлаш бефойда эди. Шундай қилиб, Том ҳар қандай ақлсиз ҳаракат қилиши мумкин эди. Том қўлини кўйлагининг остига тиқиб, теридан тикилган халтачанинг ичидаги олтин идишни юқорига кўтарди. Шу билан бирга йигит тиз чўкди. У индамай буни ўзидан юқори тутиб, тепага қарар эди. Унга эса Стефан ва Иоганн қараб туришди. Забт этилгандек. Ҳайрон бўлиб. Жим туриб.
Кейинги зумда Карл бирданига ўзига келди.
- Бу қандай ёруғлик? - деб бақирди у ва кўзларини қўли билан ёпди.
Том ҳеч қандай ёриғликни кўрмаётган эди, бошқалар ҳам. Лекин миннатдорчилик билан, енгил тортиб, улар, бўрон тинаётганини сезишди! Бир зумда эмас, балки аста-секин. Шу вақт мобайнида ҳеч ким бир сўз ҳам айта олмади. Ҳамма бошларидан ўтказган нарсани ҳазм қилаётган эдилар.
Бўрондан кейинги қуёш ботиши, худди ваъда каби эди. Сариқ-қизил чегарада оловли доира ёнар эди ва бутун осмон бўйлаб ўз нурларини сочар эди. Булутлар ёрқин рангларда ярақладилар. Атрофда фақат гўзаллик ва тинчилик ҳукмрон сурди.
19 БОБ
Сирли илиқлик
Учинчи ҳужум энг аёвсиз эди. Элчиларнинг бир-бирлари билан муносабатлар ёмонлашди. Уларнинг қайиқлари эшкаксиз ва елкансиз денгиз бўйлаб мана бир неча кун шунчаки сузар эди. Елкан мачтанинг қолдиғининг устида қуриётган эди. Унинг устида ҳали “Умид” сўзини ўқиса бўлар эди. Ҳа, уларда ҳали, улар етиб келишлари керак бўлган жойга, етиб келишади деган умид бор. Ахир уларни у ерга подшоҳнинг ўзи жўнатди.
Уларнинг озиқ-овқат ва сув захиралари тугай деб қолди. Шу куни эрталаб, дўстлар бир-бирлари билан иккита охирги қотган кулчаларни бўлишиб едилар. Кечга бориб очлик уларни қийнай бошлади. Карл, Стефан балиқ овлашни бошлашини таклиф қилди. Лекин у қарши чиқди, чунки балиқ қаттиқ чанқатар эди, уларнинг кўзаларида эса сув жуда оз қолган эди. Агар улар уни тежаб ишлатишса – бир кунда бир одам учун ярим пиёладан тегади, шунда сув яна икки кунга етиши мумкин. Бу ларзага келтирувчи хабар эди. Сувсиз улар кўп яшай олишмайди. Бундай вазият ҳақиқатдан ҳам хатарли кўринади.
Буниси ортиқча энди. Карлни бу вазият жуда ташвишлантирди. Лекин бунга яна бир нима қўшимча бўлди: охирги тунлардан бирида Иоганн, сирли равишда охирги бир бош карамни еб қўйгани аниқланди. Катта иштаха туфайли у билан шундай ҳодиса рўй бериб турар эди, шунинг учун у ҳеч нарса қила олмас эди. Уни бундай қилишга нимаики мажбур қилган бўлмасин, лекин эрталаб уни кўнгли айниди. Шунда унинг ош қозонидан ҳамма нарса чиқиб кетди ва денгизга тўкилди.
Карл, кечалари овқатланиш-сотқинлик ва ўз манфаатини ўйлаш деб ҳисоблади. У, бугун уларнинг оч қолишига Иоганн айбдорлигини айтди. О, у бундай дейиши керак эмас эди! Иоганн жуда хақоратланиб, ўзининг эски юриш-туришига қайтди. У бақириб бу саёҳатни қарғай бошлади. О, қани эди у бунда иштирок этмаган бўлса эди!
Том аралашмоқчи бўлганида, Карл бу унинг иши эмас деб тўхтатди. У бу ерда раҳбар. Ва бирданига ҳужумга ўтди:
- Сен бизнинг қимматбаҳо ичимлик сувимизни исроф қилдинг! Фақатгина сенинг бош оғриқларинг учун! Энди биз чанқоқдан қийналишимиз керак!
Бу Томга қаттиқ таъсир қилди, чунки у унча кўп сувни ишлатмаган эди.
- Ва умуман...! – деб қўшди яна Карл, жуда қарши бўлиб ва теккизиб.
Умуман? Том ҳеч нарса айта олмади. Лекин унинг катта қилиб очилган кўзлари ҳаммасини айтиб турар эди. Шунда Карл ўзидан яна бир жуда ачиқ сўзни чиқарди:
- Фақат ўзинг ҳақингда катта ўйлама! Сен энг кўп шараф берилган инсон эмассан!
Бу қанчалик жирканчли эшитилар эди! У нимани назарда тутди? Том буни тушунмади.
Яхшиямки у ўзини бутунлай қийнашига йўл қўймади ва ўйланиб қолди:
“Мен шунга ўхшаш нарсани бошимдан ўтказган эдим. Оталаримнинг ерларидан қайтаётганимда”.
Йигит, подшоҳ унга кўрсатган, кўп марта ўралган арқонни эслади - алоҳида турган ипларни осонликча узиб юборса бўлар эди. О, улар айнан ҳозир, бу хавфли вазиятда, бу уларга нимани эвазига бўлмасин бирга туришлари керак!
- Подшоҳнинг ўғли бизларни яна бир қилгин! – деб сўради Том.
У бошида ўз юрагида Карлни кечирди, кейин у тинчгина ва дўстона айта олди: - Илтимос Карл, мен ичимлик сувни ишлатганим учун мени кечир! Мен олдин сендан ва бошқалардан рухсат сўрашим керак эди. Мен жуда авфсусдаман.
Биринчи қадам ташланганидан сўнг улар аста секин тинчликка қайта бошлашди. Иоганн унинг жирканч ҳаракатини кечиришганидан жуда ҳаяжонланиб, миннатдор бўлди. Унинг юзида кўз ёшлари оқар эди. Стефан уни дўстона қучоқлади, Том эса унга деди:
- Иоганн, биз хато қилишимиз мумкин! Сен ўзининг ўзинг ҳам кечиргин!
Карл ҳам ундан ва Иоганндан узр сўради, лекин бу у учун ҳали қандайдир оғриқли эди. Улар ҳаммалари жим ўтиришар эдилар ва ҳар бири шахсий фикрларига чўмиб кетди.
Стефан ҳар доим жим ўтирар эди. Нимага у ҳеч нарса гапирмас эди? Томда у ҳозир бир нарса дейиши керак деган ҳис бор эди. Йигит, Стефан бир нима деса, ундан жуда миннатдор бўлар эди. Бир қанча вақт у Стефанга тикилиб қараб турди. Ниҳоят, у кўзларини кўтариб, қийинчилик билан оғзини очиб деди:
- Мен... мен билмайман... Том, сен бизга буни очишинг керак, биз билан бўлишишинг керак, деб ўйлайман.
Ниҳоят бу айтилди. Стефан буни бир куни айтиши кераклигини анча олдин билар эди. Лекин энди бунга вақт келди. У, Том қандайдир буни тушунади деб ишонар эди. Лекин у унга тушунмай қараб турди. У нимани назарда тутган эди?
Стефан яна бир марта гапиришига тўғри келди.
- Подшоҳнинг ўғлидан, теридан тикилган халтача! - тушунтирди у.
Подшоҳнинг сирини очиш? Очиб, улар билан бўлишиш! Бу ҳолда унинг сирлиги қолмайди-ку! Бу кичкина, олтин идишда нима борлигини билиш хоҳиши Томнинг ўзида ҳам бор эди, лекин у, уни очиб кўришга ботина олмас эди. Шунингдек, у бу ҳақида подшоҳнинг ўғлидан сўрашга ҳам журъат қилмаган эди. Ахир бу унинг сири эди-ку. Том, агар у, бу ҳақида билиши керак бўлса, унда хўжайиннинг ўзи унга у ҳақида айтиб беради, деб ўйлаган эди. Энди у буни очиши керакми, ҳақиқатдан ҳам бунга ҳаққи борми?
Том бирдан Стефан ҳақлигини сезди. У тушунди, энди энг муҳим нарса рўй берди. У қўлини кўйлагининг остига тиқиб, у ердан халтачани чиқарди. Иккита қўли билан уни ўзининг олдида ушлаб турди. Шунда Карл йиғлашни бошлади. Ҳамма ҳайрон бўлиб унга қараб турди. Йиғлаб, у шу халтача деб у Томга ҳасад қилишни бошлаганини тан олди, чунки унга эмас, подшоҳнинг ўғли уни Томга берган эди. Стефан уни устахонада Томга берганидан бошлаб, бу ҳасаднинг кичкина чувалчанги унда пайдо бўлиб шу вақтгача ўсиб келди.
- Мен сенга ўзимнинг сиримни кўрсатдим Том, сен эса ўзингникини кўрсатмадинг! - деб тугатди Карл.
Том унга жилмайиб қўйди:
- Карл, бу менинг сирим эмас. Бу - подшоҳнинг ўғлини сири. Мен нимага у буни айнан менга берганини билмайман. Лекин мен, подшоҳнинг ўғли, сени ҳам, мени севганидек севишини биламан! Ва у жон деб сени кечиряпти. Ва шахсан мен ҳам сени кечираяпман, менинг дўстим! Бу ерга кел, подшоҳнинг ўғли хоҳлаган нарсани қиламиз!
Энди у халтачани севги билан, озиқ-овқатлардан бўшаган ва улар учун стол сифатида хизмат қилаётган идишнинг устига қўймоқчи эди. Йўқ, бу ерда яна бир нима етишмаётган эди. У энди яроқсиз бўлиб қолган елканни олиб, уни катта дастурхон каби ёйиб қўйди. “Умид” сўзи рангги сал очроқ бўлиб қолган бўлсада столнинг ўртасида чиройли кўринар эди. Унинг устига Том энди қимматбаҳо совғани қўйди. Йигит халтачани олиб, уни очиб, идишни чиқариб ва олтин қопқоқни очганида, бу тантанали пайтда ҳамма жим бўлиб қолди.
Унинг ичида қандайдир оқ нарса бор эди. Яхшилаб қарагандан сўнг, Томнинг хавсаласи пир бўлди. Бу фақатгина ноннинг кичкина бўлаги эди. Лекин… қимматбаҳо бўлаги, чунки у подшоҳнинг ўғлидан бериб юборилган эди. Улар, бу ҳақида подшоҳнинг китобида ёзилганидек, уни бир-бирлари билан бўлишишлари кераклигини тушунишди: “Қабул қилинглар... ва ораларингизда бўлишинглар”. Ва яна: “Буни мени эслаб қилинглар”.
- Карл, илтимос уни бизнинг орамиздагиларга бўлиб бер! - ҳурмат билан сўради Том. У хурсанд бўлиб кўзларини кўтарди. Бу, Том қилган нарса жуда ажойиб кўринар эди! У яна уни ҳурмат қиляпти.
Аммо Карл нонга тегинишдан қўрқар эди. Бир томондан, айнан у шу жанжални бошлади, бошқа томондан эса, шу халтача бир оз олдин уларнинг ҳаётини сақлаб қолди, ундан нотабиий нур таралаётган эди, балки айнан у бўронни тинчитди. Шундай қилиб, бу оддий нон бўлиши мумкин эмас. Ва уни у қўлига олиши керакмиди? У унинг қўлида ёнишни бошласа-чи?
Лекин бу унинг ташвиши эмас эди. Карл уни бўлиши керак эди. Ва нуқта. Йигит қўлини кўйлагига артди. У эҳтиёткорлик билан нон бўлагини чиқариб, уни чап қўлига, худди ликопчага қўйгандек солди. Ўнг қўлини у, худди беркитаётгандек, юқорироқ ушлаб турди. Йигит кўзларини кечки осмонга кўтариб, подшоҳнинг ўғлига миннатдорчилик билдирди. Миннатдорчилик ибодатидан сўнг уни тўрт бурдага бўлиб, ҳар бирларига берди. Ҳамма жим ва чуқур эҳтиром билан еди. Улардан ҳар бири, энди подшоҳнинг ўғли уларга жуда яқинлигини сезар эди.
Том оғзида қандайдир нотабиий илиқликни сезди. У ўзининг нон бўлагини ютиб юборганида, иссиқлик томоғида сезилар эди ва уни тўлдириб, тарқалар эди. Бу бир оз вақт давом этди ва йигитга ижобий таъсир қилди. У ўзида тетиклик ва кучга тўлаётганини сезди, бу эса унинг, подшоҳнинг ўғли, учун юрагини бошқатдан ёндирди.
Ноннинг кичкина бўлаги уларни илгаригидан ҳам чуқурроқ бирлаштирди. Дўстлар яна бир-бирларини тушунишлари ва ҳаттоки ҳақиқатдан ҳам севишлари мумкин эди. Унда шунча куч бор эканки, улар кейинги бир неча кун ичида очликни сезмай, озиқани йўқлигини оғриқчиз ўтказишди. Дўстлар фақат чанқоқликни сезишар эдилар, чунки уларнинг сув захиралари томом бўлган эди, лекин улар буни жасорат билан енгишга қарор қилишди, улар, уларнинг қудратли оталари ҳар бирларини катта қўлларида ушлаб, керакли пайтда уларга сув беришига, ва хоҳлашаётган мақсадларига олиб келишига умид қилишар эдилар. Ортиқча кучни сарф қилмаслик учун, улар деярли ҳамма вақт ўз қайиқларида ётар эдилар.
Шу билан бирга йигитлар зерикишмас эдилар. Ўзининг шоҳона китобидан, кўпроқ завқ топишни бошлаган Иоганн, уруғ экаётган экувчи ва у эккан уруғнинг ҳаммаси ҳам, ер тошлоқ ва кучсиз бўлгани учун, ўсиб чиқмагани ҳақидаги ҳикояни ўқиди. Қисқа вақт фикрлашдан сўнг Иоганн юрагининг тубидан ҳайқириб юборди:
- Шунча кўп уруғ ўсиб чиқолмагани жуда ачинарли!
Стефан у билан рози бўлиб, қўшиб қўйди:
- Ҳақиқий дехқон, уруғ сепишдан олдин, ўз ерини тайёрлайди, шундай эмасми?
Иоганн рози бўлди ва Стефан шошилмасдан ўз фикрини давом эттирди:
- Бу бизга бир нима ҳақида айтади. Ҳа, айнан шундай! Ахир биз етиб борадиган жойимизда унинг сўзини экишимиз керак-ку. Мени тушунишимча, подшоҳнинг ўғли биз етиб боргунимизча, далани тайёрлаяпти. У ҳозирдан тошларни ва бегона ўтларни олиб ташлаб, қушларни хайдаб, ерни юмшатаяпти. Лекин мен уни билишимча, у, биз ҳам бунда иштирок этишимизни ҳохлаяпти. Дўстлар, ахир бу ҳақиқатдан ҳам ҳаяжонли воқеа! Биз унга - биз буни ҳозирнинг ўзида қилишимиз мумкинлигини кўрсатишимиз керак! Сизлар, мени нимани назарда тутаётганими тушуняпсизларми?
Том жилмайиб жавоб берди:
- Стефан, сен ишга тетиклак билан киришганингда, сенда амалиётга ундовчи йўналиш кўринади. Бу таклиф жуда ажойиб!
Шунингдек, Карл ҳам айтилган нарсани ажойиб деб тан олди. У зудлик билан ибодат қилишни бошлади:
- Подшоҳнинг ўғли, сен бу малакатда ҳам ғолибсан! Биз унинг устидан сенинг ҳокимиятинг ва номингни эълон қиламиз. У ердаги одамларнинг юрагида ишлагин, токи экилган сўз уларнинг юракларининг тайёр ерига тушсин.
Ва ундан сўнг у ҳам амалий ёндошиб:
- Илтимос, бизларга ўзингнинг қудратли Руҳингни ва биз шу ишни бажаришимиз учун муҳтож бўлган нарсаларни бергин. Шунингдек бизларни ўзингни кучли қўлингда сақла!
Том учун бошқа нарса муҳим эди:
- Подшоҳнинг ўғли, бизларга ўзингнинг севгинг ва донолигингни бер, токи биз у ерда ўз вақтида, керакли уруғни эка олайлик. Бизларга керакли вақтда, керакли сўзларни айтишни бер, шунингдек у ердаги сенинг даланг атрофида катта тўсиқ қўйгин, токи ҳеч ким бизга ишларимизда ҳалақит бермасин!
Шу тариқа иш олдинга силжиди. Яна ва яна кимнидир миясига кейинги илтимос келар эди, бошқалар эса уни қўллаб қувватлар эдилар. Сўнг улар подшоҳниг ўғли учун куйлашди - бу учун уларга куч етарли эди. Иоганн учун бу бир янги нараса эди, лекин жуда завқли эди.
Ниҳоят, улар подшоҳнинг ўғлини сўзларини эслашди ва уларнинг устидан фикрлашди. Уларга, подшоҳ уларга бир куни бегона ўтларни ва харсанг тошларни кўрсатганини эслаш қизиқ эди. Олдинига уларга ўша ерда яшовчи одамлар шундай тошлардан девор қуриб олишгандек туюлди.
- Подшоҳнинг ўғли деворларни қўлатиб ташла, улар хунук кўриняпти!- деб сўради Стефан.
Сўнг улар, у ерда бадбўй хид тарқатувчи ва унда шу вақтгача кўп одамлар тортиб кетилган ботқоқни ва сариқ-яшил рангда тусланаётган туманни кўплигини тахмин қилишди.
- Эй, у ахир бизга таниш,- ўша ифлос ботқоқ! Кўринишдан у одамларни ўзига жалб қилади, улар эса кейин унда чўқиб, нафас ололамай қолишади! - жирканиб ҳайқирди Том. – Улар у ерда ўз бахтларини излашаяпти, лекин бизнинг хўжайинимиз, уларнинг кўзларини очиб, улар шундай ўйлаб, адашаётганларини кўрсатади.
Карл ўзининг шоҳона китобида, одамлар подшоҳга таянишнинг ўрнига, қандайдир ўзлари яратган нарсаларга умидларини боғлаганлари ҳақида ёзилган жойни топди. Шу билан бирга Том, унинг ўзи ҳам бу масалада бенуқсон эмаслигини тан олар эди. Ахир у бўрон пайтида мачта бутун ва бешикаст қолишига умид боғламаганмиди? Йигит буни дўстлари олдида эътироф этди ва подшоҳнинг ўғлидан кечирим сўради.
Шу тариқа дўстлар, подшоҳнинг Руҳи уларга кўрсатган ҳар бир нотўғри ҳаракат ва фикрлари учун, подшоҳнинг ўғлидан кечирим сўрашни ўрганишар эдилар. Улар буни қилишаётганларида баъзи пайтларда уларнинг кўзларида ёш пайдо бўлар эди. Яна ва яна улар ўзларининг ноҳақликларини тан олишганларида, уларнинг юракларига тинчлик ҳисси совға қилинар эди. Бу тўрт киши учун ҳақиқий машқ пайти эди! Улар подшоҳнинг фарзандлари бўлиб туриб, қийинчиликлар билан, ўз ваколатларидан фойдаланиб, уларга қарши ишлатишлари мумкинлигини яхшироқ тушунишар эдилар. Улар ваколатларини олдиндан ҳам ишлатишлари мумкин эди.
Аммо Том учун бошқа мавзу муҳимроқ бўлиб чиқди - подшоҳнинг сири бўлмиш, мўъжизавий нон билан бўлган воқеа. Карл подшоҳнинг китобида шундай ҳикояни топди: чўлдаги бутун халқ деярли очқаб кетди, улар ҳар куни эрталаб, ер юзида оқ нон бўлакларини топишар эдилар, уларни манна - осмондан тушган нон деб аташар эдилар!
Тўртта дўст бундан ҳайратланиб кетишди, ахир улар билан шунга ўхшаш воқеа рўй берди: уларга худди осмондан кичкина нон бўлаги берилди ва шундан сўнг уларнинг тирик қолишларига чуқур умид пайдо бўлди. Наҳотки, бу нонда, ўшандаги маннадан ҳам кўпроқ куч бор бўлса?
Тун тушди. Том ёлғиз ўзи бедор бўлиб, ўз юрагида подшоҳнинг ўғлининг олдида эди. Албатта, у подшоҳнинг ўғлидан, ўзининг нон бўлагини ютиб юборганида нимага илиқлик сезганини сўради. Шунда у жавобни эшитди деб ўйлади: “Бу менинг чексиз севгимнинг олови”.
Том бу сўзларни ўша пайт тушунмади. Лекин улар уни титраб кетишга мажбур қилди - бу подшоҳнинг ўғлининг олови, унга тегди! У унинг ичида эди! Подшоҳнинг ўғли уни куйдириб юбормади! У фақатгина ундан ажойиб илиқликни сезишга муввафақ бўлди.... демак бу нон бўлаги шуни билдирган эканда!!!
Подшоҳ ўзининг севгиси ҳақида гапирди - у чексиз. Тугамайди! Охири йўқ бўлган бир нима мавжуд экани ҳайратланарли! Ва бу севги уни қамраб олди, унга бутунлай кириб борди.
Том, ҳали энг бошида, подшоҳнинг ўғли уни руҳий жангларга тайёрлаётганида, унга бир куни:
- Мен севгиман! - дегани эсига тушди.
Наҳотки бу…?
Том бу фикрни охиригача ўйлашга ботина олмади. У яна титраб кетди. У юқорига, чексиз юлдузли осмонга қарар эди. Унинг, подшоҳинингфикрлари қандай буюк ва ақлга сиғмайдиган.
Кейинги куни йигит подшоҳнинг китобидан, унга бир оз олдинга силжишга имконият берадиган, лекин янги саволларни ҳам кўтараётган ҳикояни топди. Бир чўпон ёнаётган дарахтни кўрди, у ёнар эди, лекин ҳеч ҳам куйиб кетмас эди. У, бу қандай бўлиши мумкинлигини тушуниш учун яқинлашганида, подшоҳ у билан шу ердан гапира бошлади. Шундай қилиб, бу ерда яна олов бор эди! Демак Том ўткан тун адашмабди-да. Бу олов дарахтни куйдириб юбормади, бу олов Томни, ҳам куйдириб юбормади. Ҳм,.. демак ўғил ва унинг қудратли Руҳи, қандайдир тарзда олов билан боғлиқ эди, у буни бир неча марта ўзида ҳис қилди.
Аммо кейин, у подшоҳнинг китобини яна очганида, унинг назарига подшоҳнинг жуда муҳим сўзлари тушди: у бу ерга олов олиб келиш учун келгани ҳақида. Ва у шу олов порлаб ёнишидан бошқа ҳеч нарсани шунчалик хоҳламаётгани ҳақида. Том, бу гапни подшоҳнинг ўғлига жуда мос эканини топди. Балки у, бу билан одамларнинг юраклари у учун ёниб туриши кераклигини айтмоқчидир. Лекин бу нон бўлаги билан қандай боғлиқ? У қандай қилиб унда ёнди? У қандай қилиб ёнаётган гулхандек бўлиши мумкин? Подшоҳнинг ўғли ёки унинг қудратли Руҳи, буни унга тушунтириб беришлари керак эди. Том бу ҳақида зудлик билан сўради, чунки у учун бу жуда муҳимдек кўринди.
Йигитга, подшоҳнинг ва унинг ўғлининг сирлари жуда нотабиийдек кўринди. Биричидан, уларни фақатгина онг билан тушуниб бўлмас эди. Унинг қудратли Руҳи яна озгина юракни ёритишини кутишга тўғри келади. Иккинчидан, ҳеч қачон якунловчи қарорга келиш ва йўлнинг охирига етиб келиб бўлмайди, балки яна янги эшик очилиб, инсон унга кирганида, яна кўплаб янги эшиклари кўраётганидан ҳайрон қолиши аниқ.
“Бунинг охири бўлармикан? Мен ҳамма нарсани бутунлай тушуна оладиган кун келармикан? Лекин ҳайрон қолиш ҳам – ажойиб бир нарса!” - деб овутар эди у ўзини.
Бундан кейин йигит подшоҳга жиддий ваъда берди: “Мен, сенинг оловингни ўзимда ва бошқа одамларда, у ўчиб қолмаслиги учун ёндириб туришни хоҳлайман!”
Аммо унинг атрофида шунингдек, амалий муаммолар ҳам бор эди, уларни ҳам ҳал қилиш керак эди. Учинчи куни, ичимлик сувдан бир томчи ҳам йўқ бўлиб, қуёш эса аёвсиз ёндираётганида, Иоганн самимийлик билан подшоҳдан сув сўради.
- Илтимос подшоҳ, бизларга сув керак. Бизни ҳаммамизни чанқоқ қийнаяпти! Ахир сен буни кўриб турибсан. Ва мен чанқоқликдан ҳаммадан ҳам кўпроқ қийналяпман. Мен ҳаммадан кўп терлаяпман, ва сен фарзандларингга ичишга ҳеч нарсалари йўқлигига тинчгина қараб тура олмайсан-ку!
Том, бу ёш бўлмаган одамнинг имони соддалигидан жилмайиб қўйди. Улар қаердан ичимлик сувини олишлари мумкин эди? Шахсан у подшоҳнинг ўғлидан, қандайдир оқим уларнинг қайиқларини ерга олиб келмагунича чидай олиш учун куч сўради.
Аммо уларнинг хўжайинларида бошқа режалар бор эди, жумладан: оз вақтдан сўнг, уларнинг устиларидан булутлар тўпланиб, уларга ёмғирни тақдим этди, аниқроғи жалани. О, бу нақадар ажойиб! Денгизчилар қанчалик енгил тортишди! Бу ажойиб, илиқ ёмғир, офтобда жуда қиздираётган, таналаридаги кўп тузни ювиб юборди. Улар тўйиб ичиб олишлари учун сув етарли эди, ва улар ёмғирнинг тагига қўйишган идишлар ҳам тўлди. Уларнинг оталари улар учун ғамхўрлик қилгани қандай ажойиб!
Иоганн, унинг илтимоси бажо бўлганидан жуда хурсанд бўлиб кетди. Шу билан бирга, у подшоҳ учун қўшиқ ёзди, унинг биринчи, шахсий қўшиғи. Ва уни куйлай бошлади.
Сув, сув, сув
Сенга биз ҳар доим эгамиз.
Подшоҳ бизни унутмайди
Ва муҳтожликда ёрдам беради.
Тўлқинлар, тўлқинлар, тўлқинлар.
Сизлар подшоҳнинг севгисига тўла сизлар.
У бўронни осон тинчлантиради
Ва бизни хавфдан сақлайди.
Ер, ер, ер,
Биз яқинда сени кўрамиз
Подшоҳ - бизнинг отамиз, биз – унинг фарзандларимиз...!
- Мен давом эттира олмаяпман! - деб хўрсинди у.
- Шунчаки “У дунёда ҳаммадан яхши!” деб куйла, - таклиф қилди Том.
Шундай қилиб Иоганн, бошидан бошлаб куйлади яна, ва яна, миннатдор бўлиб осмонга қараб тўхтамагунича куйлайверди.
Том, нон бўлагини еганидан бери катта севги билан Абба деб чақирган отаси, ҳозир хурсанд бўлиб Иоганнга қараб турганини ва табассум қилаётганини тасаввур қилди. Балки у ҳозир Томга кўзини қисиб:
Сен буни кўраяпсанми Том? Сен буни ўзингга тасаввур ҳам қилолмас эдинг шундай эмасми? – деяётгандир.
20 БОБ
Етиб келиш
Кейинги куни эрталаб, ҳамма қаттиқ зарбдан уйғониб кетди. Уларининг қайиқлари қумга тақалиб қолди. О, улар ерга етиб келишди ва буни ҳаттоки сезмай ҳам қолишибди! Қандай кутилмаган совға!
Том ҳайратдан кулиб, бақирар эди. Аммо, қумнинг устидан югуриб кўрмоқчи бўлганида, ер жуда ҳайратланарли даражада оёғи остида қимирлаб қолди. У йигитга қараб қимирлаётган эди ва у еқилиб кетди. Бошқалар билан худди шу нарса рўй берди. Бу қизиқ ер эди. У ҳар доим, ҳар томонга қараб тебранар эди. Лекин энг муҳими – улар ниҳоят шу ерда эдилар.
Тез орада дўстлар, муаммо ерда эмас, уларнинг ўзларида эканини тушунишди, чунки улар узоқ вақт давомида қайиқда бўлиб, тебранишга ўрганиб қолишди ва энди тўғри юролмас эдилар.
Элчилар қирғоқда кўрган шу ернинг одамлари уларга жуда кичкинадек кўринишди. О, бу болалар эди! Улардан баъзилари – энг жасурлари, яқинроқ келиб уларга қараб туришар эдилар. Улар ҳиққиллаб, кулишар эдилар. Балки уларнинг қайиқларини кулгили, тўртта, тўғри юришга ҳаракат қилаётган, лекин худди маст одамлардек юраётган шахсни кўрганлари учундир.
Каттароқ бўлган болалардан бирининг олдига келиб, Том, бу мамлакатнинг одамлари қайси тилда гапиришларини билишга қарор қилди. О, бу ёқимли кутилмаган совға эди! Уларни бу ерда тушунишар эдилар! Шу онгача Том, денгизнинг нариги томонидаги мамлакатда одамлар қайси тилда гаплашар эканлар, ва улар ўша ерга боришганларида уларни тушунишармикан, ёки улар қийналиб, бир неча ой, балки бир неча йил давомида шу тилни ўрганиш учун ҳаракат қилишлари керак бўладими, деб ўйлаётган эди.
Шундан сўнг йигит ўсмирдан уларнинг мамлакатларини номини сўради. У, унга улар бундан олдин ҳеч қачон эшитишмаган номни айтди: “Лилия Ери”. Том дарров, қандай аниқ ном, унинг ортидан, подшоҳ Ойга берга исм беркитилган, деб ўйлади. Шундай қилиб, бу мамлакат у учун қимматбаҳо ва жуда қадрли эди! Шунинг учун ҳам, ота уларни шу ерга жўнатди.
Шу орада бошқа болалар ҳам уларнинг олдиларига яқинлашишга жазм этишди, ва уларни энди йигирмата ҳаяжонланиб ва қизиқиб турган қиз ва ўғил болалар ўраб олишди. Узоқдан бир аёл яқинлашиб келаётган эди, унинг олдидаги югуриб келаётган болалар эса, денгиз ташлаб юборган одамлар ва уларнинг қайиқларга кўрсатаётган эдилар.
- Ким сизлар? Қайердан келдингиз? – деб сўради у.
Том ўзларининг исмларини айтиб, улар буюк подшоҳнинг мамлакатидан, унинг буйруғи бўйича келишганини айтди. Афсуски бўрон уларнинг эшкаклари ва матчаларини синдириб қўйгани учун, саёҳат узоқ давом этди.
Болаларнинг кўзлари ҳайратдан янада каттароқ очилди!
- Қандай? Наҳотки денгизнинг ортида қандайдир бошқа ер бор бўлса? – шубҳаланиб сўради аёл.
Аммо, келганларнинг кийимлари, нутқлари ва хулқларига қараб, улар шу ернинг аҳолиси эмасликларини тушунди.
Шу орада болалар, Томдан билиб олаётган нарсаларини бир бирларига эҳтиёткорлик билан айтишдан тўхтатмасди.
- Бизга буюк подшоҳ ҳақида айтиб бер! Сизлар уни кўрганмисизлар? У қандай? Унинг аскарлари кўпми?
Уларнинг саволлари жуда кўп ва ҳар хил эди! Афсуски, денгизчилар уларга жавоб беришга улгуришмади, чунки уларнинг олдига бир тўда эркаклар яқинлашиб келаётган эди. Улар узоқроқда тўхтаб, келгиндиларни кўздан кечиришди. Улар жуда ёввойи ва чарчаган бўлиб кўринишар эдилар. Сўнг қисқа маслаҳатлашиб, улардан бири, бўронга дуч келганларга мурожаат қилди:
- Биз сизларни, сизга ёрдам кўрсатиладиган уйга олиб борамиз.
Тўрталови миннатдор бўлиб рози бўлишди. Чунки уларнинг атрофидаги, барча нарса, илгаригига қараганда камайган бўлсада, барибир тебранаётган эди. Шунингдек, улар очликдан жуда заифлашиб қолишган эдилар. Шунинг учун, элчилар бу эркакларга ўзларини кузатишдан кўра кўпроқ, кўтариб кетишга ижозат беришди.
Уларнинг уйларига олиб бораётган йўл узоқ эмас эди. Афсуски, дўстлар бошқа болаларга подшоҳ ҳақида айтиб беришолмас эди. Аммо улар хурсанд бўлиб уларга қўлларини силкитиб, бақиришар эдилар:
- Кўришгунча! Биз сизларни кўргани келамиз!
Нотабиий бўйи узун, оқ кийимли эркак уларни дўстона қабул қилди. О, оқ кийимлар! Худди подшоҳнинг қасридагидек!
- Сизлар ҳам подшоҳнинг фарзандларимисизлар? - кутилмаганда сўради Том.
Эркак жавобан фақат кулиб қўйди. У бу ерда бошлиқ бўлса керак, чунки ҳар бир одам уни айтганини қилар эди. Эркак уларга ёруғ хонада юмшоқ, тоза ўриндиқларни тайёрлашни буюрди. Оқ кийим кийган аёллар уларга қуюқ шўрва ва қандайдир илиқ ичимлик олиб келишди. Сўнг дўстлар ювиниб, янги кийим олишди. Бу деярли қасрдагидек эди!
Баланд бўйли эркак ҳаммасини батафсил билишни хоҳлар эди: улар ўзларини қандай ҳис қилаётганларини ва қанчалик кўп вақт давомида уларнинг озиқ-овқатлари йўқ эди, улар қаердан келишганини ва уларнинг мамлакатлари айнан қаерда жойлашган ва у ердаги одамлар қандай яшашини. У яна кўп саволлар берар эди, шу билан бирга ёзар эди ҳам. Баъзи саволларга улар умуман жавоб бериша олмас эдилар.
Карл, Иоганн ва Стефан, ўзларини эътибор марказида бўлганларидан ноқулай ҳис қилишар, аммо Том ҳаммасини жуда қизиқарли бед ҳисоблар эди. У унинг атрофидаги ер тебранишдан тўхтагани ва уларни жуда яхши кутиб олишганларидан жуда хурсанд эди. Иоганн, ҳаяжондан терлаб, чарчоқдан кўп хўрсинар эди. Баланд бўйли киши, буни пайқаб, дўстларга дам олиш учун вақт ажратилишини буюрди, у эса, бундан сўнг, улар керакли одамларга тушишлари учун ҳаракат қилади.
Бу керакли одамлар айнан кимлар эди?!
“Подшоҳнинг ўғли, улар ҳақиқатдан ҳам керакли одамлар бўлишсин!” - деб сўради Том. - “Ва ҳаммаси учун Абба, миннатдорман!”- жуда бахтиёр бўлиб шивирлади у ва куппа-кундузи ухлаб қолди.
Том уйғонганида, бундай ўриндиқда ухлаш имкониятидан ҳайратланишда давом этар эди!
Кутилмаганда эшикнинг ортидан болаларнинг овози эшитилди. Болалар ўзларини тарбиячилари билан меҳмонга келишди! Улар жуда ишонувчан бўлиб, уларнинг ётоқларида ўтириб ва атрофларида туриб олишди. Улар:
- Сизлар соғайиб бўлдингизларми? Биз бугун подшоҳ ҳақида кўпроқ билиб олишимиз мумкинми? – деб сўрашди.
- Илтимос, бизларга у ҳақида айтиб беринг!- деб бақирар эди кичкина, жингалак сочли бола. У учун бу жуда муҳимдек туюлгани кўриниб турарди.
Том гапириб беришни бошлаганида, ҳамма жим бўлиб, эшитаётган нарсаларидан ҳайратланишди. Йигит, ажойиб подшоҳдан қўрқиш керак эмас, у ўзининг фарзандларини тиззаларига ҳам олишини айтганидан сўнг, ҳамма эркин нафас олди. Подшоҳнинг ўғли ҳақида айтиб беришни бошлаётганида эса, баланд бўйли киши келиб, кичкина меҳмонларни уйларига жўнатиб юборди. Улар учун бугунга бу етарли эди.
Оқ кийим кийган, Ольга исми аёл, ҳар бирларига жуда ажойиб ва мазали овқат олиб келди. Уларни бу ерда эркалатишяпти! Шунинг учун тўрталови, овқатдан сўнг, ўзларининг севимли қўшиқлари билан подшоҳнинг ўғлини мақташди. Аёл қўшиқни эшитганидан кейин, дарров эшикни ёпиб, улар сал пастроқ куйлашларига ишора қилиб, қўшиқни ҳайратланиб эшитди. Сўнг Том ундан, у подшоҳнинг ўғлини биладими, деб сўради.
- Ҳа, - жилмайиб деди у,- жуда яхши.
Шунда у:
- Биз сизларга хуш хабарни етқазишимиз керак, у яқин орада сизларнинг олдингизга келишни хоҳлаяпти!
- О, қандай ажойиб, мен буни бошқаларга ҳам айтишим керак! - хурсанд бўлар эди Ольга.
- Бошқаларга? - қайта сўради Том.
Овозини пасайтириб, у тушунтирди.
- Биз – ўзларини “яқин орада келувчи жамоатт” деб номланувчи гуруҳмиз. Биз сизларнинг келишингизни анчадан бери кутаяпмиз. Бу ҳақида ибодатларимизда ҳар куни подшоҳдан сўраймиз. Лекин илтимос, бу ҳақида бу ерда ҳеч кимга айтманглар. Акс ҳолда мен бу ерда бошқа ишлай олмайман, чунки бу мамлакатнинг кўп одамлари бизларни тан олишмайди ва тушунишни хоҳлашмайди.
Ва аёл тез хонадан чиқиб кетди. Карл бошқалар ҳам ўйлаб турган нарсани айтди:
- Подшоҳнинг ўғли, илтимос уни ва бизларни ҳимоя қил.
Кечки осмонда улар деразадан ажойиб камалакни кўришди. О, уларнинг хўжайинлари ҳамма насани бажаришини билар эди! Қандай гўзалликка эга! Ва қандай содиқ! Шунингдек, бу ерда, шу мамлакатда улар унга таянишлари мумкин.
Кейинги куни эрталаб, подшоҳнинг элчилари қуёш чиқишидан анча олдин уйғотилган эдилар. Ҳали жуда қоронғи эди. Кечқурун уларга ўзининг жамоатси ҳақида айтиб берган Ольга, қўлини оғзига қўйиб, улар индамай туришларига ишора бериб, сўнг шивирлади:
- Сизларни қаергадир жўнатишларидан олдин, мен сизларни жамоатмизга таклиф қилишим мумкинми? Биз сизларни бизникида қолишга таклиф қиламиз.
Тўрталови бир-бирларига, савол бергандек қарашди. Улар бу таклифни қабул қилишлари керакми, шуни билишмас эдилар.
- Подшоҳнинг ўғли, илтимос, биз уларнинг олдига боришимиз керакми, бизларга кўрсат! - деб сўради Карл.
Шу пайт Том, ўз қалбида подшоҳнинг ўғлини, уларнинг сирли қўшиғини эшитди - “Сен бутунлай менга таянишинг мумкин”. Шунинглек, Карл ҳам чуқур тинчликни ҳис қилди. Стефан ўзининг шоҳона китобини очди (уни, уларнинг ҳар бири, ўзлари билан энг қимматбаҳо бойликдек олишган эдилар) ва ўқиди: “Бор ва қара!” Иоганн эса, тушида кўп ўткир болғаларни кўрганини айтиб берди, улар шу болғаларни одамлардан тортиб олиб, подшоҳга беришаётган эдилар. Буни ҳеч ким тушунмади, лекин бу кўп нарсани ваъда бераётган эди.
Шундай қилиб, элчилар, Ольга ювиб ва сақлаб қўйган эски кийимларини кийиб, кўчага чиқиб олишди. Улар бир нечта кўчадан ўтиб, денгиз қирғоғигача етиб келишди. У ерда, ичида уч киши ўтирган қайиққа ўтиришди. Ойнинг ёруғлигида, уларнинг қайиқлари арқон билан шу қайиққа боғланганини кўришди. Эркаклар индамай эшкакларни эшишни бошлашди.
Қирғоқдан анча нарига сузиб ўтишганларидан сўнг эркаклар биринчи сўзларини айтишди:
- Биз сизларни кутаётган эдик. Подшоҳнинг ўғли, сизларни юборишидан бизларни хабардор қилган эди. Бизникига хуш келибсизлар!
Тонг отганида қирғоқда кутиб турган одамлар ҳам уларни худди шу сўзлар билан кутиб олишди: эркаклар, аёллар ва болалар. Ҳаммалари жуда оддий одамлардек кўринишар эдилар. Улар содда кийинган бўлсаларда, уларнинг кўзлари хурсандчилик ва умиддан порлаб турар эди. Кўплаб тошли зиналар орқали йўл тепага олиб чиқаётган эди. Уларга жамоатнинг катта, тахтали уйига йўл кўрсатишди, унинг ичида узун столлар ва ўриндиқлар бор эди. У ерда янада кўпроқ эркаклар, аёллар ва болалар ўтиришар эдилар. Улар ўша пайт ўзларига ҳос тарзда подшоҳни ва унинг ўғлини мақтаб, куйлашаётган эдилар.
- Уларнинг куйлари бир оз ғамгин ва оғир эшитиляпти - деб ўйлади Том.
Сўнг, мартабали жойда ўтирган эркак ўрнидан турди. Унинг узун ва оқарган сочлари бор эди. У жамоатнинг бошлиғи сифатида ўзини таништирди.
- Мана бир неча кунки, подшоҳ, бизнинг олдимизга ўз элчиларини юбормоқчилиги ҳақида хабар бераяпти. Бошқа томондаги синглимиз Ольга, бизларга, сизлар денгиз орқали келганингиз ҳақида хабар юборди. Шундай қилиб, агар сизларда подшоҳдан бизлар учун нимадир бор бўлса, хуш келибсизлар, биз сизни эшитишга тайёрмиз!
Карл, подшоҳ, улар унинг ўғлини қаттиқ интилиш ва майин севги билан кутишларини хоҳлашини эълон қилиш учун турди. Ҳамма одамлар буни эшитганларидан сўнг, хурсандчиликдан қарсак чалиб, подшоҳнинг китобидаги, унинг ўғлининг келиши ҳақида ёзилган жойни такрорлашни бошлашди. Бу сўзлар улар учун шунчалик муҳим бўлиб кўринар эди-ки, улар сўзларни ёдлаб олишган: “Мана Раббийнинг ғазаб билан ёнаётган қахрли куни келяпти, ер юзини чўлга айлантириб, ундаги гуноҳкорларни йўқ қилиш учун...”; “Раббий Мени мойлади... Раббийнинг эзгу ёз кунини ва Худойимизнинг қасос кунини ваз қилиш учун, ҳамма ғамгинларни юпатиш учун, Сиондаги қийналганларга, уларга кул ўрнига безаклар, йиғи ўрнига - хурсандчилик мойи, ғамгин руҳнинг ўрнига – шарафли кийимлар берилишни айтиш учун”.
“О, - деб ўйлади Том, - у ҳамма ғамгин ва қийналганларни юпатади! Мен уни шундайлигича биламан. Бу ердаги одамлар бизнинг хабаримизни хоҳиш билан қабул қилишаётганлари қандай яхши!”
Тўрталови бир бирларига қониқиш билан қарашди.
Шунда уларнинг ораларидаги катта бўлган одам турди ва ҳамма жим бўлиб қолди.
- Мен, биз яқинда буюк кунни кўришимиздан жуда хурсандман. Лекин мен бир нарсани, аниқроғи биз унинг ўғлини қаттиқ интилиш ва майин севги билан кутишимиз кераклигини кўрдим. Бу бизнинг қулоқларимиз учун…ҳм... одатий эмас. У шундай нотабиий қудратли, биз эса шундай ёмон одамлармиз. Қандай қилиб, биз шу тарзда уни майин севги билан кутишимиз мумкин? Кўринишдан сизлар уни яхшироқ ёки бошқачароқ биласизлар, шунинг учун бизларга подшоҳ ва унинг ўғли тўғрисида яна кўпроқ айтиб беринглар. Ва энг аввало, биз унинг келишига айнан қандай қилиб тайёрланишимиз кераклигини билишни истаймиз.
Карл, уларга кераксиздек туюлган нарсалар, унинг оркестири ва ҳаммасини ўзгартирувчи қудратли Руҳи ҳақида айтиб берди. У қўлидан келганича айтди. Карл ҳаммасини айтиб бераётган пайтда, Том, бу ердаги одамларга подшоҳнинг юрагидаги оғриғи ва йўқолиб кетгандек туюлган севгиси таъсир қилганини сезди. Уларни, шунингдек, улар учун унинг ўғли қилган нарсалари ҳам таъсирлантирди. Улар, унинг Руҳнинг нотабиий кучи ҳақида ҳам эшитишга чанқоқ эдилар.
Йигит тамом қилганида ҳеч ким бир сўз ҳам айтмади. Аммо шундан сўнг бошлиқнинг олдида ўтирган оқ сочли аёл, ўрнидан туриб, деди:
- Биз сизлардан миннатдормиз, сизлар ҳақиқатдан ҳам подшоҳнинг элчилари сизлар!
Кейин у бутун жамоаттга қараб, баланд овозда ва жасорат билан:
- Биродарлар ва опа-сингиллар! Анчадан бери, душмандан қўрқиб биз шу ерга кўчиб келиб фақат ўзимиз учун ғамхўрлик қилдик! Аммо мен, биз жарликка қараб шошаётган, бошқа одамлар учун ғамхўрлик қилишимизнинг вақти етиб келди деб ўйламан!
У охирги сўзларини айтаётганида, унинг овози деярли эшитилмади. Кейин аёл йиғлаб юборди ва тўтр биродарни илтимос қилди:
- Энди бизларнинг устимизга қўлларингизни қўйиб, подшоҳ бизга ўзининг юрагининг бўлагини беришини сўранглар! Биз унинг фарзандлари деб аталяпмиз, зулматда бўлганлар учун бизларга унинг юраги керак! Улар ҳалок бўлишлари керак эмас!
Бошлиқ уни сўзларини маъқуллаб, деди:
- Ҳа, биз унинг нажот ишида, у келгунича иштирок этишни хоҳлаймиз. Шундай қилиб, подшоҳдан биз учун жасорат ва куч, шунингдек донолик сўранглар!
У ва унинг аёли бошларини эгиб, тўрт дўстларнинг олдига келишди. Карл уларга ўз қўлларини қўйиб, уларнинг устиларига қудратли Руҳ тушишини сўради. У буни қилаётганида, Том ҳам ичида:
- Уларга энди ўз юрагингни тақдим эт Абба! - деди.
Бутун катта хонада умидга тўла жимлик ҳукмрон сурди. Сўнг йигит бошлиқнинг елкаларини кўрди. Улар тираётган эдилар, эркак букилиб қолган эди. Бир қанча вақтдан сўнг у тик турди.
- Кечир бизни ота! - илтижо қилиб деди у. - Биз кўр бўлган эканмиз! Фақат ўзимизнинг муҳтожлигимизни кўрибмиз! Энди бизларга ўзингнинг кўзларингни бергин! Бизларни, биз “ҳалок бўлганлар” деб атаганларнинг олдига юборгин! Уларни бизлар орқали қутқар!
Ҳар томондан унга йиғи ва ҳўнграшлар жавоб берар эди. Тўртта дўст ҳам улар билан бирга йиғлашар эдилар, чунки бошлиқ айтаётган гап уларга ҳам тегишли эди.
Кўп-кўп эркаклар, аёллар ва болалар, шундан сўнг олдинга чиқиб, улар учун бағишланиш ибодатини қилишлари учун шошилишди.
21 БОБ
Болталар
Тўрт саёҳатчи бу мамлакатнинг одамларини турмуш тарзи билан танишиш истагини билдиришишди. Бошлиқ ва унинг турмуш ўртоғи, ҳурматли меҳмонлар деб аташаётган дўстларни, оддий тахтали уйларнинг ва қуриб кетаётган боғларнинг олдидан ўтказиб боришди. У ёғ, бу ёғдан, кичкина дарахталар-у, ўсимликларни кўрса бўлади, чунки денгиз шамоли, бу ерда бошқа ўсимликларнинг ўсишига йўл қўймас эди.
Йўл давомида, тўрта дўстлар, уларни қабул қилган жамоатт ҳақида кўпроқ билиб олишди. Улар бу ерга ўн икки йил олдин кўчиб келишган эди. Мамлакатнинг бу қисми, бошқасидан ўтиб бўлмайдиган ғор билан бўлинган ва бу ерга фақат денгиз йўли орқали келиш мумкин. Шунингдек, бу тик қирғоқда, унга яқинлашиш учун ягона жой эди, албатта жуда яхши қўриқланадиган осон кўринадиган қароргоҳ ҳам шу ерда эди. Ўлка ҳосилдор эмас, шунинг учун деярли одам кам эди. Улар кўпроқ балиқ овидан ва биродарлар билан опа-сингиллар мамлакатнинг бошқа, ҳосилдор томонидан олиб келаётган нарсалар билан озиқланишар эдилар.
Лекин бу одамлар айнан нима учун бу ерга кўчиб келишди? Уларнинг душманлари ким эди? Бошлиқ ғамгин бўлиб, уларнинг аждодлари, кўп вақтдан бери подшоҳ ва унинг ўғлига ишониб, уларга сажда қилишганини айтиб берди. Аммо вақт ўтиши билан бу сажда унутилиб, подшоҳнинг иродаси одамлар учун муҳимлигини йўқота бошлади. Бу одамлар олтин конини топишиб, бойлик тўплаш уларнинг ҳаётларининг мақсадига айланиб қолди. Вақтининг кўп қисми банд бўлгани учун ва кўнгил хушлик туфайли кўп одамлар подшоҳни унутишни бошлашди. Одамларни ҳақиқат эмас, фойда қизиқтиришни бошлади, кўп ҳолда биринчиси, иккинчиси учун қурбонлика келтирилар эди.
Бутун ҳалқда кўп жанжаллар ва бахслар ҳукмрон бўлди. Шунга ўхшаб, подшоҳ фарзандларининг орасида ҳам, жанжаллар пайдо бўлди, шундай қилиб, кўплаб бўлиниб кетган гуруҳлар пайдо бўлди. Ҳар бир кичкина, деярли йўқолиб кетаётган жамоаттлар айнан улар ягона, тўғри эканини тасдиқлар эдилар. Уларнинг ҳар хил дўнё қарашлари сабаб, бир бирлари билан ҳеч қандай умумий ишлари бўлишини хоҳлашмас эдилар. Шунинг учун ҳалқнинг орасида, уларнинг подшоҳга қилаётган хизматлари жиддий қабул қилинмас эди.
- Шунга ўхшаш нарсалар подшоҳ фарзандларининг орасида бўлиши мумкинми? - ғамгин бўлиб сўради Том.
- Афсуски, ҳа, - хўрсиниб жавоб берди бошлиқнинг хотини, унинг эри эса ўз ҳикоясини давом эттирди:
- Бир неча йил давомида, мен ўз халқимни бундан қайтишга даъват этиш хоҳишига эга эдим. Мен бундай имкониятни, бутун халқ, ўзининг байрамини нишонлаш учун, пойтахтнинг бозор майдонига йиғилганида ишлатдим. Минбардан туриб мен ғала-ғовур оломонга қараб, подшоҳнинг ўғли яна ҳукм қилувчи сифатида келишини – ва бу яқин орада содир бўлиши мумкин, ҳаттоки, шу куни ҳам, осмондан еб битирувчи олов тушиб, унга тегишли бўлмаган ҳар бир одамни йўқ қилиши мумкинлиги ҳақида айтдим. Бу ҳаракатим билан мен уларни огоҳлантирмоқчи эдим, лекин у умумий норозилик ва ғазабни келтириб чиқарди. Кўпчилик одамлар менинг устимдан кулишди, худди бу менинг тасаввуримнинг ўйини эди холос. Бошқалар эса менинг чиқишимни ҳазил деб аташди. Шунинг учун бу байрамга жавобгар бўлган одамлар менга пўписа қилиб, майдондан ҳайдаб юборишди – мен бутун халқнинг хурсандчилигига халақит берибман. Кейинчалик мен бошқа жамоаттларнинг раҳбарлари билан учрашдим. Улар, мени қўллаб-қувватлашади деб ўйлаган одамлар ҳам менга қарши чиқиб, орқамга пичоқ қадашди!
Бошлиқ жим бўлиб қолди, кўринишдан бунинг ҳаммаси у учун ҳали ҳам оғир эди. Унинг хотини давом эттирди:
- Халқдан баъзи одамлар, ўз жамоаттларини тарк этиб, бизникига келишди. Бу албатта рашкни келтириб чиқарди. Қаршилик каттариб, ниҳоят даҳшатли нарсалар рўй берди...
Анча вақт у гапира олмай, кўз ёшлари билан курашди, тўртта дўст фикран унинг чуқур, айтилмаган оғриқларини подшоҳнинг ўғлига етказишди.
Шунда аёл давом эттириб деди:
- Биз ўз ҳаётларимизини ҳимоя қилишимизга тўғри келди ва шунчаки қочишга қарор қилдик. Ўша тунда биз ва биз томонда бўлган кўпчилик одамлар ҳамма нарсани қолдириб, қайиқларимизда шу ерга келишга мажбур бўлдик. Лекин жамоаттимиздагилардан баъзилар, масалан Ольга, у ерда яшайди, улар бизлар учун қадрли одамлар. Улар бизларга озиқ-овқатлар ва янгиликларни етказиб туришади.
Шу пайтда улар ўтиб бўлмайдиган ғорнинг четига келиб қолишган эдилар. Том, ғорнинг устида ўсаётган катта ўсимликдан ушлаб, пастга қараш учун энгашди. О, даҳшат! У шунчалик чуқур эдики, унинг юқори четига етиш учун камида ўнта катта дарахтни бир бирининг устига қўйиш керак эди. Пастда, харсанг тошларнинг атрофида, яшил, қаттиқ денгиз сув қайнар эди, қарама-қарши томонда эса уларга қора, синган қоя таҳдид қилиб турар эди.
- Ер бўлиниб кетди! - ҳайратланиб деди Карл. Том эса паст овозда қўшиб қўйди:
- Қандай кўргилик! Бу - бутун вазиятнинг кўриниши. Абба, сенинг фарзандларинг ўзларининг ораларида шунга ўхшаш жанг қилишаётган бўлса, сен учун бу нақадар оғир бўлса керак!
Иоганн шу пайтда бошлиқ ва унинг хотини билан унинг ортида турган эди. Жимликни бузиб у қаттиқ йўталиб юборди. Том унга бурилиб, бу бечора терлаб кетганини пайқади. Ниҳоят ундан гап чиқди:
- Болталар, - уларни ташлаб юбориш керак!
Бошлиқ, савол бераётгандек унга қаради:
- Сен нимани назарда тутяпсан?
Иоганн шивирлади:
- Буни сизларга қандай қилиб тушунтирсам экан... Биз подшоҳдан сизларнинг олдингизга боришимиз керакми деб сўраганимизда, у менга кўп болталарни кўрсатди. Энди мен яна уларни кўряпман…, кўпчиликнинг қўлларида!
- Ҳа, ҳозир айни вақти! - деди аёл, ўзининг эрига, - мен буни тасдиқлашим мумкин! Бизнинг орамизда, ҳали ҳам ўзининг хафагарчилигини қолдирмаган ва ўз юрагида қаршилик қилаётганлар бор.
Бошлиқ бир сўз ҳам айтмади, лекин унинг юрагида қаттиқ жанг бўлаётгани кўринар турарди.
Шу куни кечқурун бўлиб ўтган жамоаттнинг навбатдаги йиғилишида, бошлиқ жамоатга мурожаат қилиб деди:
- Сизлар менинг олдимда кўрган мана бу одам, - у, бу сўзлардан сўнг ўзини худди ёниб кетаётгандек ҳис қилган Иоганнга кўрсатди - ҳозиргина, подшоҳ бизнинг юракларимизда нимани кўраётганини хабар қилди.
Ва у Иоганндан, унинг сўзларини такрорлашини илтимос қилди.
Сўнг бошлиқ давом эттирди:
- Агар бизнинг орамизда, бошқа томондаги ўз қўшниларига, қариндошларига, ёки бошқа одамларга, улар келтирган барча хафагарчиликларни кечирмаган одамлар бўлса, бугун улар ҳамма хафагарчиликларни подшоҳнинг ўғлига бериб юборишлари мумкин. Мен ундан, у бизнинг ҳар биримизга, юракларимизда қандай хафагарчиликларнинг қолганини кўрсатиши сўрадим. У, биз уларни унга олиб келишимизни хоҳлайди. Келинглар, бизнинг ёнимизда ўтирган одамга, шу борада келган фикрларимизни айтайлик. Келинглар, бизни хафа қилганларни подшоҳнинг ўғлининг номи билан кечирамиз!
Бу сўзлардан сўнг, оғир сукунат чўкди. Вақт ўтиши билан баъзи аёллар ва болалар баланд овозда йиғлашни бошлашди. Уларга нисбатан қилинган ноҳақлик ҳақида эслаш, уларга оғриқ келтирган бўлса керак. Кейин одамлар бир-бирларига қараб ўгирилдилар. Аста-секин кучайиб бораётган сўзлашишлар эшитилди. Ҳаттоки, бошлиқнинг ўзи ҳам, аёлининг иккита қўлини ўз қўлларига олиб, баланд овозда тан олди:
- Мен, бошқа жамоатларнинг раҳбарлари бўлмиш, биродарларимга, бутун нафратларини ва ноҳақликларини кечираман. Ва улар бизнинг қизимизни....
У давом эттира олмади. У ва унинг хотини ўзларини ички кечирмаларини яшириша олмадилар.
Том, бу бирон бир даҳшатли нарса бўлса керак деб ўйлади. Шу нарса уларни сочларини оқартирди, чунки улар ҳали жуда ҳам қари эмас эдилар.
Ниҳоят, бошлиқ ўзини кўлга олиб, қатъий овозда деди:
- Ота, ҳамма дунёларнинг хўжайини, биз фақат ҳозир буларнинг ҳаммасидан воз кечаётганимиз учун бизни кечир. Биз сенга ўзимизнинг ҳамма болталаримизни, ҳамма ноҳақликлармизни, оғриқларимизни, қасосимизни, бутун ғазабимизни ва ҳамма саволларимизни бериб юборяпмиз. Бизга фақат, мана шу айб учун ўзи жазони тортган, биз учун ўлган ўғлингга қарашни бергин. Шунинг учун, бизни оқла ва бизга анчадан бери қарши бўлганларга тавба қилиш имкониятини бергин.
Унинг хотини туриб, қўлларини олдинга узатиб, чуқур таъсирланиб деди:
- Подшоҳнинг ўғли, энди бизнинг қўлларимизда ҳеч нарса қолмаганида биз сенинг исмингни бизнинг душманларимизнинг устидан эълон қиламиз. Уларга эзгулик қилгин!
Шундан сўнг ҳамма хонадан жим бўлиб чиқиб кетди.
Бу кеча тўртта дўст анча вақтгача ухлашга ётишмади. Иоганн, ҳали ҳамма болталар ташлаб юборилмаган деб, айтар эди. Подшоҳнинг ўғли уларга айтганидек, муаммоларнинг баъзилари, ўйлашганлиридан ҳам чуқурроқ беркитилган эдилар. Дўстлар, қандай бўлмасин, подшоҳнинг фарзандаларининг ораларида пайдо бўлган низоларнинг ҳақиқий сабабини топиш учун ибодат қилишга қарор қилишди.
Том, ошхонадан кичкина ёниб турган шамни олди. У энди уларнинг ётоқ хоналарининг ерида, Карл ўзига ясаб олган “ҳаёт дарахтини” ёритиб, уларнинг ораларида ёниб турар эди. Улардан ҳар бири подшоҳнинг ўғли билан узоқ вақт шивирлаб суҳбатлашар эдилар. Сўнг улар, умид билан, тушларида ёки бошқа йўл билан, подшоҳнинг ўғли уларга айтмоқчи ёки кўрсатмоқчи бўлган нарсани кўриш ниятида уйқуга кетишди.
Эрталаб, Том сабрсизлик билан бошқаларни уйғонишларини кутди, чунки тушида ҳаяжонлантирадиган нарсани кўрди. Унинг олдида худди расм билан тўлган китобдек, саҳифадан саҳифага бир воқеа очилар эди. Бу жуда нохуш воқеа эди. Бунга шахсий маълумотларни қўшиб, йигит ҳамма билиб олган нарсалиридан шундай манзарани кўрди:
- Бундан юз йил илгари, шу ерларда яшаган уч ака-укалар, мерос учун қаср ва бутун ўлкада ҳукмронлик қилиш хуқуқи учун жанжаллашиб қолишган. Улар бутун халқни бир-бирларига қарши қайрашни бошлашди, шу тафайли бутун мамлакат нафрат ва жангга тўлиб кетди. Иккита кичик акалар, кучларини бирлаштириб, ўзларидан кучли бўлган катта акаларини дарёнинг нариги томонига, мамлакатнинг шарқий томонига, ҳозир жамоат яшаётган жойга сиқиб чиқаришди. Аммо катта ака укаларнинг биттасининг қизини асирга олди. Қасос сифатида, у қизни отасининг кўз ўнгида, дарёга ташлаб юборди. Шундан сўнг, укалар уни ва унга тегишли бўлган ҳамма насани лаънатладилар.
Том буни ҳаммасини катта ҳаяжон билан айтиб берди. Бошқалар уни, хаёлпаратлигининг устидан кулишармикан? Аммо Карл рози бўлди ва тўлдирди:
- Сўнг ер титраб, ёрилиб кетди! Мен буни биз жарликнинг олдида турганимизда кўрдим.
Умуман ҳайрон қолиб у тўхтади.
Подшоҳнинг ўғли, энди нима? Бу бизга қандай тааллуқли? - деб ниҳоят сўради у.
Шу вақт Том, Ой ва Педро учун қилинга руҳий жанг ҳақида эслаб, жасорат билан деди:
- Мен, биз подшоҳнинг фарзандлари сифатида, ўша вақтдан бери бу мамлакатда ҳукм сураётган ёвуз кучларни ҳамма ҳақ-ҳуқурлардан маҳрум қилишимиз керак дей ўйлайман! Карл шундай кучлар Ойнинг устидан ҳукмрон бўлганини эслади. Подшоҳнинг ўғлидан, бу жамоатнинг ҳамма аъзоларига, бошлиқ ва унинг хотини қилган нарсани қилишга ёрдам беришини сўрашимиз керак.
Қоронғилик туфайли Стефан ўзининг китобида ҳеч нарса ўқий олмади, лекин у ҳам дўстларига, подшоҳнинг ўғли шармандалик дарахтида осилган пайтда, у ўзига ҳамма лаънатларни олганини эслатди. Шунда Карл ерга тиз чўкиб, қўлига “ҳаёт дарахтини” олиб, деди:
- Подшоҳнинг ўғли, сенда шу лаънатларнинг кучини синдириш учун ҳокимият бор. Биз уларни ҳаммасини сенинг оёғинг остига олиб келамиз.
Энди уларнинг миясига келаётган ҳар бир нарсани, дўстлар подшоҳнинг ўғлининг олдига олиб келишар эдилар, улар, подшоҳнинг ўғли улар билан биргалигини билишар эдилар. Дўстлар, бу мамлакатда бутун нафрат, рашк ва қаршилик йўқолиб кетиши учун чин юракдан ибодат қилишди.
Улар ҳаммалари, билган нарсаларини подшоҳнинг ўғлининг олдига олиб келишганларидан сўнг Иоганн қониқиш билан деди:
- Ҳар бир лаънатнинг номини айтиб уни фош қилганимизда, ҳаёт дарахтининг олдига биттадан болта қўйилди. Кичкина “ҳаёт дарахтининг” олига эмас, (шу пайтда у Карл ясаган дарахтга кўрсатди) ҳақиқий ҳаёт дарахтининг олдига, подшоҳнинг ўғли осилган дарахтнинг олдига, деб айтди у. Энди биз нимага қарши жанг қилишимиз кераклигини билганимиздан сўнг, катта омадни умид қилишимиз мумкин.
Ҳамма енгил тортиб рози бўлди. Уларнинг илтижолари жавобсиз қолмади, болталар, чуқурликдан олиб ташландилар. Мамлакат улардан озод бўлди.
- Энди жанжаллар йўқолиб кетиши керак! Подшоҳнинг ўғли, ахир сен улардан кучлисан! - баланд овоз билан деди Том ва кўзларини юмиб олди.
Шу билан бирга у кутилмаганда, қаердандир, тепадан, устиларига қизил оқим оқиб тушаётган болталарни кўрди. У болталарни қоплаб, уларни шундай эритдики, улардан ҳеч нима қолмади. О, бу қон эди! У бутун мамлакат бўйлаб, ҳамма ерга оқаётган эди, болталар келтирган жароҳатларнинг устига оқар эди. У шармандалик дарахтида осилган, подшоҳнинг ўғлининг жароҳатланган оёқлари, қўллари ва кўкрагидан оқар эди.
Бу кўрган нарсаларидан ҳайратланиб кетган Том, бошқаларга, кўрганини айтиб берди. Унга ўша вақтнинг ўзида, бошқа манзарани кўрган Иоганн, қарши чиқди, чунки у болталар ҳали йўқолмаганини кўрган эди. У, Томнинг кўзларини олдида бошқа манзара бўлгани учун ундан деярли хафа бўлиб қолди. Карл, уларнинг бирликлари хавф остида қолганини сезди. Бунга йўл қўйиш мумкин эмас!
- Подшоҳнинг ўғли, биз сенинг Руҳингга муҳтожмиз! Биз, сен бизларни бир қилиб, буларни қандай тушунишимиз кераклигини кўрсатишингга муҳтожмиз! – баланд овозда деди у.
Том бир неча дақиқа жимликдан сўнг деди:
- Менинг манзарам энди узоққа сурилиб кетди. Кейин, ҳеч бир одам оча олмайдиган оғир парда пайдо бўлди.
Карл бундан, подшоҳнинг фарзандларининг орасида жанжалларнинг бутунлай йўқолиб кетиши фақат келажакда рўй бериши мумкин деган хулосага келди. Ҳар қандай ҳолатда улар ҳозир яхшилаб ухлаб олишлари керак. Бугунги уларнинг ишлари тугалланди.
Кейинги куни эрталаб, дўстлар, бошлиқдан кун бўйи болаларга ва кечқурун катталарга, подшоҳ ҳақида, унинг ўғли ва Руҳи, уларнинг юракларига соладиган ҳамма нарса ҳақида айтиб бериш учун рухсат сўрашди. Уларнинг ҳаммалари бу қудратли Руҳ ҳақида янада кўпроқ эшитиб, унинг кучини сезишни хоҳлар эдилар. Энди улар, дўстлар билан бирга янги қўшиқларни ҳам айтишлари мумкин бўлса керак, чунки шу вақтгача улар эски қўшиқларни айтишар эдилар.
Тўққизинчи кунга келиб, аниқ ҳаракатлар учун вақт етиб келди: қоянинг олдига иккита қайиқда, ҳар бирида олтита одам - тўртта дўст, тўртта бошқа эркаклар, иккита аёл ва иккита бола, сузиб боришга қарор қилишди. Бошқалар, кичкина гуруҳларга бўлиниб, бир-бирларини алмаштириб, кечаю-кундуз подшоҳнинг олдида улар учун шафоат қилиш учун жойларида қолишди. Карл бу ибодат орқали қўллаб-қувватланишга жуда хурсанд бўлди, чунки унинг фикрича, бундай “ибодат қалқони” уларга жуда керак эди.
Том ўзи билан бирга, елканини ва албатта подшоҳнинг китобини олди. Куннинг қоқ ярмида жўнашга вақт етиб келди, ва икки гуруҳ йўлга тушишди. Эшкак эшувчилар жуда ҳам кўп ҳаракат қилишларига тўғри келди, чунки қайиқлар тўлиб кетган эди.
Бу одамлар ҳали елканлар ҳақида ҳеч нарса эшитишмагани ачинарли эди. Том, жон деб уларга шамолдан қандай фойдаланиш мумкинлигини кўрсатишни ўйлади.
Режа қилинганидек, у соҳилга қоронғи тушганида етиб келишди. Ҳамма пойтахтдан узоқ бўлмаган балиқчиларнинг қароргоҳида тушиб қолишди. Биронта ҳам одам кўринмас эди. Бу нотабиий эди, чунки илгари, қароргоҳда одамлар, бир бирлари билан суҳбатлашиш, ёки шунчаки ўтириш учун йиғилишар эдилар. Кекса одамларнинг гапига кўра, илгари одамлар бирга куйлашар эдилар, ёки кўчаларда базмлар ўтказишар эдилар. Лекин бу жуда ва жуда анча вақт илгари бўлган.
22 БОБ
Қоронғиликда
Тўрт элчи, ўн икки йилдан сўнг, ўз ватанига келган биродарларини қўллаб-қувватлаётган бир пайтда, соҳилга қадам босиш, жуда хатарли эди.
Кўчаларда чироқлар ёнмаётгани ҳайрон қолдирар эди. Ҳамма нарса қоронғи, жуда қоронғи эди. Одамлар қаерда эдилар, ахир ҳали жудаям кеч эмас эди? Кўринишдан, бу ерларда кечки пайт ёлғиз юриш хавфли бўлса керак, шунинг учун одалар уй-уйларига беркиниб олишган бўлса керак.
Ўн иккита одамдан иборат бўлган гурух, шошилмай керакли манзилга қараб йўл олди. Манзилга етишмасидан олдин, жимжитликда ит аккилллаб қолди. Шу заҳоти, улар, болталар, тўқмоқлар ва тошлар билан қўролланган одамлар билан ўраб олинишди. Улар бирданига пайдо бўлиб қолишди.
- Йўқолингар! Бу ердан даф бўлинглар! Бу ерда қиладиган ишингиз йўқ! – тахтиб билан эшитилди ҳамма томондан.
- Биз тинчлик билан келдик! - оломон уларга ташлангунича, деб бақирди Том.
Охирги зумда, қандайдир бола хурсанд бўлиб бақирди.
- Тўхтанглар, бу ўша подшоҳнинг элчиси-ку. У бу ерда бўлгани қандай яхши, энди биз подшоҳ ҳақида кўпроқ билиб олишимиз мумкин!
Болталар ва тўқмоқлар билан кўтарилган қўллар, пастга туширилдилар.
Бир аёл, шаҳар аҳолиси ва янги келганларнинг орасига туриб, олдинга чиқди:
- Уларга ҳеч қандай ёвузлик қилманглар! Мен уларни биламан. Бу қайиқлари бўронга учраган ва хавфли бўлмаган одамлар - қатъий деди у.
Бу овоз уларга таниш эди. Бу улар соҳилга тушганларида, учратган болалар тарбиячиси эди.
- Лекин бошқалар, сизлар ким сизлар? Қаердан келдингиз? - деб, қуролланганларнинг каттаси, олдинга чиқиб сўради.
Келганларнинг томонидан, унга қараб икки қадам ташлаган кекса киши чиқди:
- Биродар Йорг, сен мени эслаяпсанми? Мен Теобальдман.
У ўзининг суҳбатдошини бундай сочлари оқариб кетган ҳолда ҳали кўрмаган эди. Унинг оқарган сочлари ҳаттоки қоронғиликда ҳам кўринар эди.
- Наҳотки бу сен бўлсанг? Сен ниҳоят қайтибсанда? Ватанингга хуш келибсан! - деб қандайдир, ноаниқ гапирди у.
Сўнг у ўгирилиб, баланд овоз билан деди:
- Дўстлар, бу одамлар бизлар учун ҳеч қандай хавф туғдиришмайди. Мен бунга бошим билан жавоб бераман. Аксинча, улар бизга муҳим бир нарсани айтишлари мумкин деб ҳисоблайман. Биз бегона кўзлардан, хавфсиз жойга кетишимиз керак деб ўйлайман. Подшоҳ ҳақида эшитишни хоҳлаганлар менинг уйимга келишлари мумкин!
Қари Йорг, шу пайт қизариб кетганини, унинг бахтига ҳеч ким кўрмади. Ҳа, у сирли равишда, Теобальднинг ва унинг жамоатининг тарафида эди, лекин у буни тан олиши учун жуда қўрқоқ эди. Ниҳоят бу вазиятни тўғирлаш учун унда имконият пайдо бўлди!
Оломоннинг бир қисми, унча узоқ бўлмаган Йоргнинг уйига қараб кетди. Баъзи бир эркаклар хавфсизлик учун эшикларнинг олдига қўйилдилар. Ҳамма йиғилган катта хонанинг ойналари, у ердан чироқнинг нури қўринмаслиги учун қалин пардалар билан ёпилди. Бу ерда кўп ҳам ёруғлик йўқ эди, бу ўлканинг одамлари қашшоқ эдилар. Деворда бир нечта кичкина керосин чироқлари ёниб турарди. Ва бу ҳаммаси эди.
Ҳамма тор ўриндиқларда ўзига жой топганидан сўнг, Йорг олдинга чиқиб, деди:
- Илтимос, биз сизларни шундай қабул қилиб олганимиз учун бизни кечиринглар. Лекин охирги йилларда биз, ўзимизнинг кичкина мулкимизни ва ҳаётларимизни шу тарзда ҳимоя қилишга мажбурмиз. Сизлар, биз қандай оғир кунларда яшаётганимизни биласизлар!
Яшовчилар рози бўлиб, шивирлаб қолишди.
Шунда биродар Теобальд, ўрнидан туриб, у билан бирга келганларни таништирди. У буни қилаётганида ҳар ердан “Ах!” ва “О!” лар эшитилди. Ҳамма бирданига бир-бирлари билан шивирлашишни бошлашди. Баъзилар қийинчилик билан уларнинг исмларини эслашди, ўтган нохуш воқеаларни гапирмаса ҳам бўлади. Кўп вақт мобайнида улар бошқа ташвишларга эга эдилар. Қароқчиларнинг доимий ҳужмлари ва ҳар кунги нон топиш ташвиши, эски можарони унутишга йўл берди. Фақат, жамоат ўзига ҳосилсиз бўлган ерда паноҳ топгани ҳақидаги миш-миш уларнинг эсларига тушди.
Ҳамма бу Теобальд қандай мақсад билан келганини ўзидан сўрар эди. Бир нарса аниқ эди: агар унда низо келтирувчи, унга келтирилган ноҳақлик учун қасос олиш, ёки унга тегишли бўлган нарсаларни қайтариш мақсадлари бўлганида, унда у ўзи билан кўпроқ одамларни олиб келган бўлар эди.
Улар бу ҳақида фикрлашни давом эттиришларидан аввал, биродар Теобальд, яна бир марта тасдиқлади:
- Йорг ҳақ. Биз ўзимиз билан бирга, бизга энг муҳим нарсани айтишлари керак бўлган, узоқдан келган тўрт кишини олиб келдик. Лекин олдин, мен сизларни ишонтирмоқчиман, биз, бизларни таъқиб қилган ва талон-тарож қилган ҳаммангизни подшоҳнинг ўғлининг номи билан кечирдик.
Йорг ва балки кўплаб бошқалар ҳам енгил тортиб нафас олишди. Энди сўзни тарбиячи бошлади:
- Сен подшоҳнинг ўғли ҳақида гапираяпсан. Бу ердаги кўпчилик одамлар учун, узоқ йиллар давомида у ҳеч қандай аҳамиятга эга эмас, - ҳеч ким у ҳақида бошқа гапирмайди шунингдек, подшоҳ ҳақида ҳам. Аксинча бошқаларнинг олдида у ҳақида гапириш, ҳар куни хавфли бўлаяпти. Кўп йиллар давомида бизларда унга эмас, бузуқлик, бойлик ва ҳокимлик будларига сажда қилинмоқда.
У буни ғазаб ва нафрат билан айтди. Ниҳоят, аёл жим бўлиб, ҳар томонга бу ерда жосуслар йўқмикан деб, қўрқув билан қаради. Агар у ҳозир шу ерда айтган гаплари шаҳар ҳокимларига етказилса, у ўзининг иш жойидан ҳайдалиши мумкин, ёки ундан ҳам ёмонроқ нарса рўй бериши мумкин. Лекин энди у ҳақиқатни айтиш имкониятига эга эди, чунки уни тинглаётган одамлар, у билан рози эдилар.
Бу уни даъват билан чиқишга руҳлантирди:
Сизлар бир неча кун олдин болаларга айтиб берган нарса, менинг юрагимга хуш келди. Бизнинг ҳар биримиз учун, сизлар подшоҳ ва унинг ўғли ҳақида бизларга кўпроқ маълумот берсангиз, жуда фойдали бўлар эди.
Карл Томни туртиб қўйди. Кўринишдан “маълумот” бериш унга тўғри келади. Ўрнидан туриб, олдинга чиқаётганида у ичида подшоҳнинг ўғлига мурожаат қилди. Шу вақтда у, ўзининг шаҳсий ҳикоясини, қароқчи-бола бўлиб қандай яшаб азоб чекканини, қандай қилиб озод бўлиб, подшоҳнинг фарзанди сифатида яшашни ўрганиши керак бўлганини айтиб бериши кераклигини тушунди. Ва энг аввало, унинг отаси, подшоҳ қандай қудратли ва севадиган эканлигини айтиши керак эди. Одамлар, катта-ю кичик, худди ром этилгандек эшитишар эдилар. Ва ҳамма чарчаб, туннинг ўртаси бўлсада ҳеч ким ухлаб қолмади.
Бирдан Том ҳикояни тамом қилиш вақти келганини пайқади.
- Афсус, биз жон деб кўпроқ эшитар эдик - дейишди одамлар биргаликда.
Аммо Карл ўрнидан турди:
Бу подшоҳ, сизларни ҳам ўзининг олдига таклиф қилаяпти. У сизларнин муҳтожликларингизни билади ва сизларни озод қилишни хоҳлайди. Агар у ва унинг ўғли билан танишишни хоҳласангиз, эртага кечқўрун яна шу ерга келинглар, бугун эса, - ҳайрли тун!
Тез вақтда хона бўшаб қолди. Келганлар шу ерда тунаб қолишлари мумкинмиди? Хўжайин бошини силкитди. У кириш жойини бутун вақт давомида қўриқлаб турди. Бу ерда қолиш хавфли эди, чунки келган элчиларни эшитиш учун жосуслар ҳам киришган бўлиши мумкин. Йорг дўстлар билан озгина сўзлашиб, тунаб қолиш учун ер тўладан фойдаланишга қарор қилди. Уйнинг орқасидан, зиналар бўйлаб пастга тушиш керак эди. Йорг, деворда ўйилган ер тўлага олиб борувчи темир эшикни очди. У ердан балиқ ва ачиган ҳид, шунигдек, совуқ келди. Аммо Йоргнинг фикрича ҳозирги вазиятда улар учун яхшироқ жой йўқ эди.
Улар исиниш учун бир-бирларига яқинроқ силжишга қарор қилишди. Бу ерда аёлларни ва боларни устини ёпиш учун катта елкан жуда керак бўлиб қолди. “Умид” сўзи ҳали ҳам унда кўриниб турар эди. Эркаклар эса, қопларнинг ва тахталарнинг устида, ким қаерда жойлашиб олган бўлса, шу ерда ётдилар.
Шундан сўнг кечаси рўй берган нарса, худди даҳшатли тушдек эди. Қишлоқдагилардан кимдир, уларни сотди, чунки хўжайиннинг ҳовлисида бирданига шовқин ва қўпол овозлар эшитилди. Шу заҳоти дўстлар, йиқилиб кетаётган одамнинг овозини эшитишди. Бу ер тўланинг калитини беришни хоҳламаган Йорг эди. Бу унинг ҳаётига зомин бўлди. Ҳамма қўлларини кўтариб, тепага чиқишга мажбур бўлишганида, Том унинг ер тўланинг эшигининг олдида қимирламай ётганини кўриб қолди.
- Ота, уни ўзингга қабул қил! - ҳайратланиб деди Том.
У, бу даҳшатли вазиятда ҳам, унинг отаси, бу қора кийимда бўлган одамлар улар билан қўпол муносабатда бўлсалар ҳам, уларни ҳаммаларини ўз қўлларида тутиб турганини сезди.
Шахар қамоқ хонасигача, очиқ мошинадаги босиб ўтилга йўл, уларнинг бахтларига узоқ эмас эди. Кейин бўрон кўтарилди, уларнинг юзларига ёмғир ёғди. Болалар баланд овозда йиғлашар эдилар.
Қамоққа етиб келгач, Том, у ерда нафақат уларнинг иккита боласи, балки уни таниб қолган бола ҳам борлигини кўрди. Шунингдек, бу ерда тарбиячи ва шу тунда уларни эшитган бошқа одамлар ҳам бор эдилар. Сотқин ўз ишини бажарди! Бу фикрлар пайтида Томнинг юраги ғазабдан сиқилмоқчи эди, лекин у бундан яхшироқ нарсани эслади, ва подшоҳнинг ўғлининг қўлини нотаниш сотқинларга қўйди.
Улар қамаб қўйилган жой жуда ёмон эди. Улкан, қора хона, охирида торайиб борар эди. Одамларнинг кўплигидан у ерда бадбўй ҳид турар эди. Кўп одамлар тиззаларида ўтиришар эдилар, нам ерда ётишар эдилар, баъзилар анча вақтдан бери ўша ерда эдилар. Улар янги келганларга қизиқиб қарашар, улар озиб кетган, кийимлари йиртиқ ва жаҳлдор бўлиб қолган одамлар эди. Баъзиларнинг кўзларида нур қолмаган эди - бу улар тушкунликка тушганларини англатар эди.
Деворларда осилиб турган чироқларнинг нурида, янги келганлар тунаш учун жой қидиришар эдилар. Бу қийин эди, чунки хонада одам жуда кўп эди.
- Биродар Теобальд! - паст овозда деди кимдир.
Балки бу ерда унинг жамоатидан кимдир бор эди. Ҳақиқатдан ҳам бир жойга йиғилган бир нечта одам уларга қўлларини силкитдилар. Уларни дарров Теобальднинг тарафида бўлганлар ўраб олишди. Улардан, бошқалар, тахминан ўн кун аввал, янги ҳокимият бу мамлакатнинг устидан назоратни олгани ҳақида билиб олишди. Улар буни “Уч кишининг ҳокимияти” деб аташди.
“Қизиқ, бу, айнан биз, бизнинг биродларларимизга қўшилишни қарор қилганимизда рўй берган эканда” – деган фикр Томнинг миясида пайдо бўлди.
- Бу уч киши ким экан? – деб қизиқди Том.
Янгиликни айтганлар бир бирларига қарашди. Кўринишдан улар, шу одамларнинг исмларини айтишни хоҳлашмаётган эдилар.
- Биз, ҳокимият, бузуқлик ва бойликнинг тарафдорларини шундай деб атаймиз - деди улардан бири.
Бошқаси эса қўшиб қўйди:
- Улар бу ердан унча узоқ бўлмаган қасрга жойлашишди. У ердан бутун мамлакатни назорат қилиб, қора кийимлар кийган зобитларни юборишади. Ўша вақтдан бошлаб, севимли исмни эътироф этаётганларнинг ҳаёти хавф остида. Ҳамма шубҳа остида бўлган уйлар тинтув қилинаяпти. Подшоҳнинг китоби топилаётган ҳамма жойда одамлар ҳибсга олинаяптилар. Уларнинг баъзиларини кўшнилари сотишади.
- Лекин сизлар ҳеч қандай жиноят қилмагансизлар-ку?- чиқиб кетди Томнинг оғзидан.
Теобальд ўйланиб деди:
- Янги ҳокимият, подшоҳ ва унинг ўғлига тегишли бўлганлар, бошқалардан кўра осонликча уларнинг таъсирларига тушушмаётганини сезган бўлишлари керак. Улар бизларни, биз баъзи тадбирларни ва бизнинг виждонимизга қарши бўлган нарсаларни қўллаб-қувватламаётганимизда айблашаяпти. Биз уларга халақит бераяпмиз, шунинг учун йўқ қилинишимиз керак.
Ўзининг жамоатининг раҳбари сифатида, Теобальдга айтиб берилган бошқа даҳшатли нарсаларни эшиганидан сўнг у оғриқ билан деди:
- Подшоҳнинг ўғли! Сенинг севимли еринг, Лилия мамлкатидаги ишлар нақадар оғир!
Ва Теобальднинг кўзларидан ёш оқиб кетди. Сўнг у деди:
- Биродару, опа-сингиллар! Ўз қўшниларингиз ва сизни қийнаётган одамларни кечиринглар ва улар учун подшоҳнинг ўғлини олдида шафоат қилинглар! Ёвузлик фақат шу йўл билан енгилиши мумкин!
Уларга тинчлик қайтиб келмагунича, улар айнан шу билан машғул бўлишди.
Фақат ҳозирча ухлай олишмас эдилар. Карл, Иоганн, Стефан ва Том, бир бирларининг олдиларига жуда яқин ўтириб, подшоҳнинг ўғли билан суҳбатлашишди. Бирданига Стефан ўрнидан туриб, баланд овозда деди:
- Подшоҳнинг ўғли, шу ерда, сизларнинг олдигизда, мавжуд. Сизлар уни билмайсизлар! Лекин унга таянсангиз, унинг ҳузурини сезасизлар!
Бундан сўнг рўй берган нарса, бўрондек эди! Подшоҳнинг ўғлини билган одамларнинг - улар бу ерда кўпчилик эди - кўзлари намланиб умидга тўлди. Аммо бошқалар қарши чиқиб, уриш бошлади:
- Овозингни ўчир, ёки биз сени каллангни оламиз!
Бу ерда шундай вазият ҳукмрон эди. Зўрловчилар бу ерда хуқуқга эга эдилар. Шундан келиб чиқадики, Том ва Карл севиб қилишадиган нарсалар, подшоҳ ҳақида айтиш, қўшиқ куйлаш ҳаёт учун хавфли эди. Уларга фақат бор кучлари билан, подшоҳ ҳаммасини ўз қўлида ушлаб турганига ишониш қолди холос. Қачондир йигитлар ухлаб қолишлари керак эди.
Бир неча соатдан сўнг, сув билан тўлдирилган идишлар билан бирга кулчалар тарқатилди. Аммо янги келганларнинг ҳеч бирида ўзи билан пиёлалар йўқ эди. Шунингдек, улар кулчаларни ҳам олиша олмадилар, чунки улардан кучли ва қўпол, жиноятчилар, ноннинг кўп қисмини ўзларига олиб, уларнинг эвазига бошқа одамларни ёмон ишлар қилишга мажбурлар эдилар. Бу жамиятнинг жирканч одамлари эдилар!
Улар бундай вазиятдан қанчагача чидай олишар экан? Том буни ўзига осонроқ қилиб тасаввур қилган эди. Наҳотки улар ҳали денгизда бўлганларида подшоҳнинг ўғлининг ғалабасига эришмаган бўлса? У ҳозир қаерда кўринар эди? Яхшиямки, камида юракда у билан бўлишга эришди у. Ҳа, Том ҳақиқатдан ҳам подшоҳнинг ўғли билан ибодатда бўлган мулоқотида, эшитаётган ва кўраётган нарсалардан чалғиш учун ягона йўлни кўрди. Йигит энг яхшиси, бурнини, кўзини ва қулоқларини ёпиб олар эди. Атрофда ифлосликлар жуда кўп эди.
“Абба! - деб бақирар эди Томнинг бутун жони – ёрдам бер, бизни бу ердан чиқар!”
Карл ҳам Том билан биргаликда отага мурожаат қилган бўлса керак, чунки у айтган нарсани, Том бир куни эшитган эди:
- Қоронғиликда бўлганлар учун юраги очиқ бўлган одамгина, ҳақиқатдан ҳам менинг фарзандим!
Том ҳайратланиб унга қаради.
- Улар биз учун “ҳалок бўлганлар”, лекин подшоҳ учун улар ҳали ҳалок бўлишмади. Биз уларнинг олдиларига юборилганмиз. Ҳа, биз подшоҳнинг қўлини бу одамларнинг ҳар бирларига қўямиз! Иоганн, орқадан бошла, сен, Стефан ўнг томондан, сен, Том чап томондан, мен эса олдиндан бошлайман.
Карл ҳақ эди, лекин буни қилиш осон эмас эди, чунки бу учун бутунлай бағишланган юрак бўлиши керак эди. Буни фақат чин юракдан ва севги билан қилиш мумкин эди. Баъзилар учун буни, шундай шароитда бажариш, ҳаддан ташқари бўлган талаб эди. Шунда Том бир неча бор илтимос қилишига тўғри келди:
- Подшоҳнинг ўғли, шу одамларга нисбатан менга севги бергин!
Сўнг йигит бу одамларни юрагида отанинг олдида етарли бўлмагунича ушлаб турар эди.
Бир неча соатдан сўнг Стефан, энди улар подшоҳнинг ўғлининг номи билан каттароқ ҳужумга ўтишлари кераклигини таклиф қилди: нафрат, бузуқлик, ғазаб, ва тушкунликка қарши жанг қилишлари керак. Ва яна Том ҳар доим бунинг аксини сўрар эди: севги, келиши ва тозалик руҳи ҳақида. Лекин шунга қарамай у вақт ўтиши билан, ўзгаришларни кўрмагани учун тушкунликка тушди. Йигит одамларнинг олдига бориши керакмиди? У уларнинг гуруҳларидан бўлган уч йигитнинг олдига ўтириб, уларнинг елкаларига қўлини қўйиб, секингина подшоҳ ҳақида гапиришни бошлади. Улар қизиқиш билан эшитишди ва бу бироз вақтга ёрдам берди.
Аммо жаҳлдор бўлган йигитларнинг олдига Том яқин боришга жазм этмади. Шу орада айнан Иоганн, жуда ёввойи бўлиб кўринган эркакларнинг гуруҳининг олдига яқинлашишга қарор қилди. Карл тушкунликка тушга ёш йигит билан суҳбат қурмоқчи бўлди, Стефан эса энг кучли жиноятчиларнинг олдига ўтириб, улар билан суҳбатни бошлади. Учи? У қўрқоқмиди? Ёки у бундан кейин ҳам фақат подшоҳнинг ўғлининг фарзандлари билан бўлиши керакмиди? Балки уларга янада кўпроқ юпанч керакдир?
- Подшоҳнинг ўғли, агар мен бошқа нарса қилишим керак бўлса, унда илтимос, буни менга аниқ қилиб айт! - деб сўради у.
Шунда унинг эсига Стефан айтган жумла келди: “Сизлар унинг ҳузурини сезасизлар!”
- Ниҳоят қачон?! - деярли ўжарлик билан сўради Том.
23 БОБ
Тош девор ортидан
Улар бу қамоқда тўлиқ уч кеча-ю, уч кундуз ўтиришар эдилар, лекин ҳеч нима ўзгармаётган эди. Том деярли ҳар қандай умиддан вос кечди. Бир куни оғир темир эшик озгина очилди. Шу пайт тоза ҳаво ва кундузги ёруғлик кириб келди, лекин у шу заҳоти ёпилди.
“Сенда тоза ҳаво, ёруғлик ва озодлик шунчалик кўпки, подшоҳнинг ўғли! Ниҳоят бу дарвозаларни ёриб ўтгин!” - деб илтижо қилди Том ўз юрагида.
Шу пайтнинг ўзида, уни жингалак сочли кичкина бола туртди. О, ахир бу улар соҳилга тушганларидан сўнг уларни кутиб олган болалардан бири эмасмиди? Ҳа, бу ўша подшоҳ ҳақида қизиқиб эшитишни хоҳлаган бола эди!
У унга унинг ортидан боришига ишора берди. Бу осон эмас эди, чунки Том кўп одамларнинг устидан хатлаб ўтишига тўғри келди. Бола одамлардан ундан тез хатлаб ўтар эди. У шу ер тўланинг ичкарисига кириб борар эди. Бу ер тўла шунчалик узун эканини Том, тасаввур ҳам қила олмас эди. Бу ерда бошқа ҳеч ким ўтирмас эди. Узоқдан йигит қалин тошдан қурилган деворни кўрди.
Шундай қилиб, у ёғига йўл йўқ эди. Улар деворнинг қаршисига етиб келишганида бола бирдан ўнгга бурилди. Чиқиб турган қояда, жуда тор бўлган чиқиш йўли борлигини пайқаш мумкин эди. Бола, унча катта бўлмаган оралиқдан олдинга қараб ўтди, Том унинг ортидан ўтди. Бу ерда бола бир неча вақтга ушланиб қолди:
- Мен қамоқнинг хўжайининиг ўғлиман. Шунинг учун қўриқчилар мени киритишди. Лекин мен сени Амвросия отанинг олдига олиб бормоқчиман.
Ва у яна олдинга қараб юриб кетди.
Уни бу ерда, тош девор ортида нима кутаётган эди? Том, шунга ўхшаш вазиятни шаршара олдида бўлганида бошидан ўтказган эди. У ерда ҳам чиқиш йўли йўқдек кўринган жойда, бирданига кенглик очилган эди ва ҳаттоки хона ҳам бор эди. Лекин бугун ҳаммаси бошқача эди.
Аммо ҳақ бўлиш учун Том тезгига қоронғиликка мурожаат қилиб сўради:
- Подшоҳнинг ўғли, сен ҳали ҳам шу ердамисан?
Шунда йигит ўзининг олдида ёруғликни кўрди. Ҳар қадам ташланганида ёруғлик кўпайиб борар эди.
Ҳақиқатдан ҳам бу тош девор ортида, катта бўлмаган хона бор эди. Балки бу бир киши учун мўлжалланган жой бўлгандир. У йўлакдан бошлаб, темир панжара билан ўралган эди. Жуда озиб кетган кекса одам эски қутининг устида ўтирар эди. Нима учун у бу ерда бир ўзи эди? У шунчалик хавфлимиди? Лекин бу одам шундай бўлиб кўринмас эди. Ва умуман у жиноятчига ўхшамас эди, аксинча у атрофидаги вазиятга қарамай, олийжанобликга тўлган эди.
У қора сочли болани таниганидан сўнг, унинг ажин босган юзида табассум пайдо бўлди.
- Тимо! - деди у.
Томга у буни миннатдор ва енгил тортиб айтгандек туюлди.
Сўнг у Томга қаради. Синаётгандек. Том, бу кўзларда қандай озодлик ва чуқурлик кўринаяпти деб ўйлади. Ниҳоят эркак гап бошлади:
- Хуш келибсан. Сен уни биласанми?
Том у нимани назарда тутаётганини тахмин қилаётган эди ва унинг кўзлари чарақлаб кетди. Ҳа, у уни, подшоҳнинг ўғлини билар эди!
- У бизнинг ормизда! Биз уни кўрамиз! - деб шивирлади у.
Шунда эркак ларзага келтирувчи бир нарсани айтди:
- Шу ерда қол йигит, сен уни кўрасан!
Энди қария қора сочли Тимога қараб:
- Сен ҳаммасини олиб келдингми Тимо? - деб сўради.
Бола жавоб берди:
- Ҳа, ота!
Том, нимага Тимо уни ота деб чақиришига ҳайрон қолди, ахир у жуда қари эди. Аммо йигит бошқа бу ҳақида ўйламади, чунки у энди ҳис қилаётган нарсалар унинг эътиборини тортди. Темир панжара орқали бола қарияга, кўйлагининг ичига беркитиб, олиб келган учта нарсани берди: кикчина нон бўлаги, лойдан ясалган кўзани ва пиёлани. Балки бу киши, шу ерда еб ичиш учун умуман ҳеч нарса олмаётган бўлса керак. Лекин бу кичкина нон бўлаги ҳам унга етарли бўлмайди. Кейинги келишида Том унга нон олиб келиш ниятида эди.
Лекин Амвросий ота емаётган эди. У идишдан пиёлага озгина суюқликни қўйиб олди. Унинг ҳиди шаробдек эди. У ўнг қўлида нонни ва чап қўлида пиёлани ушлаб, ўрнидан турди. Порлаб турган кўзлар билан қария шу икки неъмат учун миннатдорчилик билдирди. О, ахир у подшоҳ билан суҳбатлашаяпти! Шу билан бирга подшоҳнинг китоб билан сўзларни гапирар эди.
Амвросий ота сажда қилди, кейин қутининг устига қўлидагиларни қўйиб, тиз чўкди. Томнинг олдида турган кичкина бола ҳам тиз чўкди. Том бу ерда кўплар тиз чўккандек ҳис қилди. Балки бу ерга кўплаб бошқа одамлар ҳам кириб келишгандир? Бу қоронғиликда ҳеч нарса кўринмас эди. Йигит ҳам худди шуни қилишдан бошқа ҳеч нарса қила олмас эди.
Одам, қутининг устида турган нарсаларнинг устидан ўнг қўлини кўтариб, подшоҳдан унинг қудратли Руҳи учун сўради. О, у Руҳ ҳақида ҳам билар экан! Энди бу ерда нима рўй беради? Чунки Руҳ бор жойда, у ерда …
Энди Том подшоҳнинг ўғли ҳақида гапираётган сўзларни эшитди.
Буни қария гапирган бўлса ҳам, лекин Томга бу подшоҳнинг ўғлининг овози дек эшитилди. Бу ерда содир бўлаётган нарсалар, шунчаки ҳикоя эмас эди, бу ларзага келтирувчи воқеа эди!
Одам катта ҳурмат билан нон бўлагини у кўриниши учун юқорига кўтарганида, Том кўзларини ва юзини кўтарди. Аммо кейин у эгилиб, юзини қўллари билан ёпиб олди. У ҳеч қандай оловни, ёруғликни кўргани йўқ, аммо тушунди: бу Ўша у севган ажойиб подшоҳ эди! Йигит денгизда бўлганида ўйлашга ботина олмаган нарсани, подшоҳнинг ўғли унга ҳозир очиб берди. Бу нон бўлагида унинг ўзи бор эди! Жуда кичкина ва ҳимоясиз - унинг ўзи, ажойиб подшоҳнинг ўғли - шу нон бўлагида!
Ҳозиргина Томга очилган ҳақиқат уни деярли ҳайратлантирди. Қандай қилиб подшоҳнинг ўғли шундай кичкина бўлиши мумкин? Нима сабабдан у шунга ўхшаш нарсаларни қилган? Тушуниб бўлмайди! Бу – сир!
Сўнг қария давом эттирди. Том, шароб билан тўлдирилган пиёлани кўтарилаётганини кўриб, қария, бу улар ва ҳамма учун тўкилаётган қон эканини айтаётганини эшитди.
Томнинг кўзининг олдида шармандалик дарахтидан оқаётган қон кўринди. У ўша болталар билан боғлиқ бўлган манзарадагидек оқим билан оқар эди. О! Болталар! Том баланд овозда ва илтижо қилиб:
- Илтимос, подшоҳнинг ўғли, болталарни йўқ қилгин! Бу мамлакатнинг жароҳатларини шифолаб, уни ҳар қандай ёвузликдан тозалагин!
Қария пиёлани ҳали ҳам Томнинг кўзларининг олдида ушлаб турар эди. Унинг руҳий кўзлари олдида эса ҳали ҳам, қон оқаётган эди. У унинг олдигача, оқиб келиб, у орқали қамоққа оқди. У шаҳарнинг кўчалари бўйлаб оқар эди ва уни ҳеч нарса тўхтата олмас эди. Кейин бутун мамлакатни қоплади, ҳар бир тешикни тўлдирди ва ҳамма жароҳатларни шифолади. Ҳамма кирлар ювилиб кетди, мамлакат худди қордек оқ эди. У кўтарилиб, оқ ёпинчиқ билан турган келинчакдек эди. Сўнг Том бирдан овоз эшитди. Бу подшоҳнинг ўғлининг овози эди. У чанқоқлик билан кутиб, севги ва ҳайрат билан гапирар эди:
Лилия Ери - менинг келиним!
Том кўрганлари қанча давом этганини айта олмас эди. Том кўзларини очганида Амвросий ота темир панжаранинг ортида турар эди. Ҳозиргина у кичкина болага ноннинг бўлагини ва қонга тўлган пиёлани узатди. Қария подшоҳнинг олови ҳақида тушунчага эга бўлган бўлса керак, чунки Тимо еб, ичганидан сўнг у унга
- Унинг оловини бизнинг еримизга олиб бор! - деди.
Бола порлаб турган кўзлари билан жавоб берди:
- Ҳа, жоним билан! Мен қила оламан ва қилишим керак, чунки ҳозир ичимда “Сенинг мамлакатинг мен билан никоҳланган!” деган сўзни эшитдим! Бу подшоҳнинг ўғли эди, шундай эмасми?
Амвросий ота, порлаб турган табассум билан жавоб берди:
- О, ҳа! Ниҳоят! Рахмат!
Шунингдек Том ҳам бундан сўнг нондан еб, пиёладаги шаробдан ичиш имкониятига эга бўлди! Бу шоҳона имконият! Бу сафар у ичида ҳеч қандай илиқликни сезмади, лекин шубҳасиз билар эди: подшоҳнинг ўғли унинг ичида! Унга шунчалик яқин!... Ва ўзининг қасрида жуда узоқда! Бу учун, мана шу қамоқнинг бир бурчаги учун, шундай узоқ йўлни, денгиз ва чўллардан ўтиб, босиб келишга арзир эди!
Ва агар подшоҳнинг ўғли унинг ичида бўлган бўлса, демак, отаси ҳам шу ерда эди, чунки улар бир эдиилар.
Жуда ҳаяжонланиб кетган Том, ўз юрагида деди:
- Абба, сен, сени севганлар учун ажойиб, сирли нарсани тайёрлаб қўйгансан! Улар ўғилни қабул қилишлари керак, сен билан, ўғлинг билан завқланиш учун. Сен уларни севишинг учун изм беришлари учун! Ва ўзгариш учун.
Бу сўзлар ва бу фикрлар қаердан келди? Энди Том ҳайрон бўлмас эди, чунки энди унинг ичида У яшар эди.
Унга охирги нарса тушунарли бўлди: Лилия номли мамлакатнинг остида нима назарда тутилган эди. Фақатгина бу мамлакат танлаб олинмаган эди, лекин бошқа мамлакатнинг одамлари ҳам танланган эдилар. Ва у Том, бу сирли, ажойиб келинчакнинг бир қисми эди - тозаланган, безатилган, севимли ва керакли....
“Сен подшоҳнинг ўғли, куёв сифатида, ўзингни шу келинчакка бутунлай тақдим қилмоқчисан” - қандай сирли совға, қандай содиқлик! - деб шивирлади ҳайратга тўлган Томнинг юраги.
Кейинчалик бу ҳаяжонли дақиқалар қанча давом этганини Том айта олмас эди. Бундай буюк ишларни кўрган инсон нима ҳам айта олар эди! Том яна узоқ вақт давомида, Амвросий отанинг панжарасининг олдида ўтириб, подшоҳнинг ҳузуридан лаззатланишни давом эттиришни хоҳлар эди, лекин кейин содир бўлган воқеалар ҳаммасини ўзгартириб юборди. Тасаввур қилиш мумкин бўлмаган нарса рўй берди! Узоқдан худди чақмоқ чақаётгандек, товуш эшитилди. Оёқларининг остидаги ер титраб, қулаётган нарсанинг овози эшитилди. Наҳотки том уларнинг устига тушиб кетиб, уларнинг ҳаммаси унинг тагида қолиб кетишса? Йўқ, қандай кутилмаган воқеа: орқадан озод ҳаво ва куннинг ёруғлиги кириб келди! Том, Тимо ва Амвросий ота ўгирилишди. Қамоқнинг дарвозаларини ушлаб турган тош деворлар қулаб тушиб, темир дарвозалар худди ўтиш учун жой тайёрлагандек ерда ётар эдилар, озодликка чиқиш йўли кенг бўлиб очиқ эди.
Ҳибсдаги одамлар, ҳали ҳам қўрқувдан жойларидан қимирламай туришди. Уларнинг кўпчиликларини илгари ҳеч қачон билишмаган қўрқув ўраб олган эди, шунинг учун ҳеч ким жойидан қимирламай туришган эдилар. Кимдир эски қўшиқни куйлай бошлади: Бу биродар Теобальд бўлиши мумкин эди. Ва одамлар, куйлай бошлашди, ёки ҳеч бўлмаганда жўр бўлишди:
Энди ҳеч ким у билан бирга куйлашдан уялмас эди - қандай мўъжиза!
Ниҳоят, ҳибсда бўлганлар жасорат билан ташқарига, озодликка чиқишди. Кўплар бир бирларининг кўлларидан тутиб, жуда тинчгина ва тантанали равишда қадам ташлашар эдилар. Ҳеч ким бир бирини итармас эди, хақоратламас эди. Баъзи кучли эркаклар жуда ўзгариб кетишди, чунки энди улар кучсизланиб қолганларга ёрдам беришар эдилар. Улардан бири болаларга ўзининг кулчаларини бериб юборди.
Бахтларига кўчада қуёш жуда ҳам ёрқин порламаётган эди, акс ҳолда у ҳибсдан чиққан одамларни кўзларини олиб қўяр эди. Лекин, тоза ҳаво, булутлар, шамол, озодлик - бу қандай совға! Қора кийим кийган зобитлар, ҳайрон қолган одамлар бир бирларини қучоқлашаётганига лол бўлиб қараб туришди. Баъзилар уларни қучоқлаш учун, ўзлари уларнинг олдиларига яқинлашар эдилар. Шаҳардан одамлар шу ерга оқиб келишар эди: дўстлар, қариндошлар, танишлар. Қандай хурсандчилик, бу тасвирлаб бўлмайдиган даражада эди!
Том бу оломонни ичида ниҳоят, Карл, Стефан ва Иоганни, жамоатнинг бошлиғини ва бошқаларни ҳам топди. Кўринишдан қария Амвросий ота ва биродар Теобальд, бир бирларини танишса керак. Амвросий ота уни ва унинг дўстларини олдин унинг уйига киришни таклиф қилганида,у таббасум қилиб, порлаб кетди.
Унинг уйи узоқда эмас эди. Бу ташқи томондан хашаматли кўринадиган эски бино эди. Аммо ичида ҳаммаси жуда содда эди. Қариликдан букилиб қолган хизматкор, йиғлаб Амвросия отани қарши олди. Унинг ҳибсда бўлган вақти давомида бу ерда бошқа ҳеч ким бўлмаган эди. Аммо у хизматкорни – энди ҳаммаси бошқача бўлади деб тинчлантирди.
У шахсан ўзи, қудуқдан олинган сувни ҳамма қуйиб бергандан сўнг, хизматкор ошхонадаги ноннинг охирги бўлакларини ҳаммага бўлиб берганидан сўнг, у Тимо ва Томни, қамоқ хонадаги темир панжаранинг олдида бошларидан ўтказган нарсаларни айтиб беришни сўради.
О, Амвросий ота бу ҳақида билармиди? Томнинг юраги шунчалик тўлиб кетган эдики, у буни жон деб қилди. Олдин йигит улар балиқчиларнинг қишлоғига келаётганларида ва қайиқда подшоҳнинг сири билан бўлган нарсани айтиб берди.
Ҳамма чуқур таъсирланиб, ҳайратланган эдилар, лекин энг кўп ҳайратланган биродар Теобальд эди. У кўзларида ёш билан Амвросий отанинг олдига яқинлашди:
- Илтимос, мени кечир! Мен ҳеч қачон у ўзининг жамоаттига ишониб топширган, унинг сирини, ўзиникилар учун ўз танаси ва қонининг совғасини керакди тарзда бу сирни қадрига етиб, яхши кўрмас эдим. Фақат айнан ҳозир менинг кўзларим очилди!
Шундан сўнг у йиғлаб, подшоҳдан ва унинг ўғлидан кечирим сўради. Унинг дўстлари ҳам худди шундай таъсирланган эдилар.
- Кечирингган, менинг дўстларим! – деди шунда қария ва тиз чўкиб, ўзидан кичкина бўлган биродар Теобальднинг олдида кечирим сўради.
- Илтимос, сизлар ҳам мени кечиринглар, мен сизнинг жамоаттингизни ва сизнинг хабарингизни жиддий деб қабул қилмаганим учун ва сизларни ҳурмат қилмаганим учун.
- Биз сени чин юракдан подшоҳнинг номи билан кечирамиз - деди бунга биродар Теобальд!
Сўнг уларнинг ҳаммалари подшоҳнинг ўғлидан, бир-бирларини биродар ва опа-сингиллар сифатида қабул қилиб, севмаганлари учун кечирим сўрашди. Кейин биродар ва опа-сингиллар сифатида бир бирларини қучоқлашди. Шу пайт Том, подшоҳнинг оркестрини эшитгандек бўлди.
Улар ҳозиргина бошларидан ўтказган нарса ҳақиқатдан ҳам бир буюк нарса бўлиши керак эди, чунки ер бирданига титраб кетди. Бу гал бу яна кучлироқ эди. Ҳамма кўчага шошди, шарқдан, узоқдан, улар қудратли гумбирлашни эшитишди. Бошқа ҳеч ким, ҳеч нарсани кўрмади, чунки қумнинг улкан булути атрофни қамраб олган эди.
Ёрдамга, ахир улар бу ерда нафас ола олмай қолишади! Аммо кейинги зумда осмондан қаттиқ жала қуйиб, уларнинг устиларидаги ҳамма чангни ювиб кетди.
Уларнинг олдиларидан бир гуруҳ отга минган одамлар ўтиб кетишди.
- О, бу хокимлар, ўзларининг издошлари билан бирга эдилар! Улар бу ерда анча кучлироқ кимса борлигини сезишди! Улар қочишяпти! – деб ҳайқирди Авмросий ота.
Шу заҳоти, ҳали ҳеч қачон бўлмаган хурсандчилик ҳайқириқлари бошланди.
Кўринишдан улар бу учинчи зилзиладан сўнг, бу ер ва чўлга ўхшаш оролнинг орасидаги тубсиз жарлик, худди баҳайбат қўл уларни бир-бирларига суриб қўйгандек ёпилганини билиб олган бўлишлари керак.
24 БОБ
Янги вақт
Энди одамлар ҳақида ғамхўрлик қилиш вақти келди! Элчилар керак эдилар, чунки шаҳарда ҳамма ҳам бу куни хурсанд эмас эди. Бойлар ўзларининг ҳашаматли уйларига юракларида безовталик билан қарашар эдилар. Кейинги зилзила пайтида улар қулаб тушмасмикинлар? Улар кейин синиқ уйларнинг тагида кўмилиб қолишмасмикинлар? Бунда уларга ҳамма бойликларидан нима фойда? Бирданига эски ҳаёт уларга бўш ва маъносиздек туюлди.
Савдогарлар шошилинч билан молларини олиб, дўконларини ёпишди. Бугун бошқа ҳеч ким савдо ҳақида ўйламас эди. Энди бошқа нарсалар муҳимроқ эди. Улар бир-бирлари билан ва ҳаттоки илгари умуман гаплашмаган одамлари билан охирги рўй берган ҳодисалар ҳақида гаплашар эдилар. Камбағаллар келиб уларни дўконларини ўмариб кетишмасмикан? Қандай қилиб улар ҳимояланишлари мумкин? Ахир қора зобитлар, уларнинг қўмондонлари қочиб кетганлари учун йўқ бўлиб қолишдику? Улар бу ерда ҳимоясиз туришар эдилар, ҳеч ким келажакда нима бўлишини билмас эди.
Фақат эркакларнинг қарашлари ва пул тўлашлари муҳим бўлган ёш қизлар ва аёллар, ўзларнинг юпқа қўйлакларида титраб ва йиғлаб, дўстларини уйларининг ораларида туришар эдилар. У ерга ичкарига улар бошқа ҳеч қачон кириша олмайдилар. Қизлар ҳаётлари учун юпанч ва маъно қидиришар эдилар. Улар уни қаердан топишлари мумкин? Уларни умуман ким қабул қилиши мумкин? Ҳар бир ўзини ҳурмат қиладиган киши улардан жирканиб, юз ўгиришлари керак эмасми? Аммо мана уларнинг олдиларига аёллар келиб, севги билан, улар билан суҳбат қуришди. Бу аёллар Теобальднинг жамоатидан эдилар. Улар, қизлар ва аёлларни Авмросий отанинг уйига таклиф қилишди, у ерда улар ҳимоя, илиқлик ва вақтинча яшаш жойини топишлари мумкин эди.
Карл, Иоганн ва жамоаттнинг баъзи бир одамлари билан, озодликка чиққан жиноятчиларга ғамхўрлик қилишар эдилар. Қамоқнинг хўжайини ўзининг озиқ-овқат захирасини очиб, қаерда мумкин бўлса, ўша ерда ёрдам берар эди. Том, Стефан билан бирга болалар ва кўплаб, кўчаларга тарқаб кетган ёшларнинг олдига кетишди. Улар йиғлаётган болаларни овутиб, йўқолиб қолган ота-оналарини топишда ёрдам беришди. Қўрвувга тўлган ёшларга, уларни ким бундан озод қилиши мумкинлигини айтиб беришлари мумкин эди.
Аммо Амвросий ота ва биродар Теобальд ўзларига энг нозик масалани олишди: улар биргаликда бутун шаҳар бўйлаб, бошқа жамоатларнинг раҳбарларини қидиришди, шунингдек уларни сотиб, улардан нафратланганларни ҳам. Улар кечирим сўраб, кечирим ва ярашашни таклиф қилишар эдилар. Бу худди янги вақт бошлангандек эди. Жамоатнинг аъзолари ҳамма ерда ўзларининг ишларига қизиқаётган одамларни учратишар эдилар. Улар бошқатдан подшоҳ, унинг ўғли ва бу ер учун бўлган режалар учун юракларини очишлари керак эдилар, ўзларининг жамотларининг биноларини ҳали подшоҳни билмаган ва бундан буён, уларнинг олдиларга келадиган одамлар учун очишлари керак эди. Энг аввло, улар подшоҳдан, у уларни Лилия еридаги подшоҳнинг фарзандларинг бошқа гуруҳларига нисбатан, севгига тўлган муносабатга эга бўлишни ўргатишини сўрашлари керак эди.
Кечга яқин бутун халқ бозор майдонида йиғилди. Одамлар бу ерга қандайдир томошани кўриш учун ёки ёвуз хокимларни қутлаш учун келишар эдилар. Лекин бугун ҳаммаси бошқача эди. Ҳамма бир насани кутгандек туришар эдилар. Ахир кимдир айтиши керак эдику: уларнинг қайнаб турган саволларига жавоб бериши керак эдику, улар энди нима қилишлари кераклигини айтиши керак эдику.
Шунда минбарга Амвросий ота чиқди. У жуда секин ва паст овозда гапирар эди, лекин уни эшитаётганлар, орқада турганларга сўзлаб беришар эдилар.
- Лилия, қора ҳукмронликдан озод бўлди. Ер юзи тираб, қамоқнинг дарвозалари очилди, ёвуз-ҳокимлар қочишди. Ва яна бир нарса рўй берди: бизнинг мамлакатимиздан ажралиб қолган чўл каби бўлган ер, яна Лилиянинг бир қисмига айланди. Уларнинг ораларида энди қоя йўқ.
Буни ким қилди экан? Кимда шундай куч бор? Ким бизни анчадан бери босиб келаётган қоронғиликдан ҳам кучли экан? Бу буюк подшоҳ. У бизнинг мамлакатимизни севади. У бизга уни совға қилди. Аммо биз уни унутдик. Биз биринчи севгимизни юқотдик. Келинглар, бизни бугун озод қилганнинг олдига қайтамиз!
Одамлар бир бирларига бу хабарни сўзма-сўз такрорлаб беришар эдилар. Кейин ҳайрон бўлган оламларнинг шивирлашлари эшитилди ва йиғилганлар минбар томонга қараб:
- Бу буюк подшоҳ ким экан? Бизларга у ҳақида кўпроқ айтиб бер! Биз уни билмаймиз! – деб бақиришди.
Сочлари оқарган бошлиқ, Амвросий отанинг ўрнига келиб, балан овозда деди:
- Бу бизга етишмаган нарсанинг ўзи! Биродарлар, опа-сингиллар, Лилия ерининг ўғиллари! Биз - бизни яратганни билмаймиз! Бизни ўз севгиси билан уйимизга олиб келишни хоҳлаганни билмаймиз! Шунигдек, мен ҳам уни билмас эдим.
Ўн икки йил олдин, айнан шу куни мен бу ерла турган эдим. Ўшанда мен сизларни подшоҳнинг ўғлининг ҳукми ҳақида огоҳлантирмоқчи эдим. Мен ундан олов тушиб, унинг ҳамма душманларини йўқ қилиб юборишини айган эдим. Шунинг учун сизлар мени таъқиб қилиб, чўлга ҳайдаб юбордингизлар. Бугун мен яна шу ерда туриб, янги нарса айта оламан. Ўшанда менинг хабарим бир томонлама эди, ва мен тўғри оҳангни унутиб қўйдим! Энди эса, мен подшоҳ бошқача эканини билдим. У ҳеч қачон Лилия ерини ҳалок қилмайди. Бундан таршқари у ҳар биримиз учун ажойиб режа тузиб қўйган, шунинг учун у бизнинг олдимизга ўз севгиси билан келаяпти. У ёндириб, йўқ қилиш учун келмаяпти. Йўқ, у бизларнинг кўзларимизни очиб, биз уни қандай эканини кўриб, биз учун у ким бўлишни хоҳлаётганини билишимизни хоҳлайди.
Бугун у менинг кўзларимни ўзининг сирига нисбатан очди. Бугун бу мамлакатда рўй берган нарса, унинг сирининг кучи орқали рўй берди! Бугунгача мен, у биз билан нафақат ўзининг сўзида, балки танасида ва қонида ҳам қолганига ишонишни хоҳламас эдим.
Ҳаяжонланганидан эркак бошқа гапира олмас эди.
Одамлар охирида айтилган нарсаларни яхши тушунишмади, лекин ҳайратланишди. Улар жон деб кўпроқ эшитишар эдилар. Бирдан минбарда болалар саф тортишди. Ахир улар айтишлари мумкин бўлган нарса йўқ-ку! Болаларга бу ерда нима керак? Улар қўлларида ёрқин ўрамни олиб чиқишаётган эдилар, уни ерга қўйиб, ниманидир тепага кўтаришди. Бу мато эди. Унда “Умид” сўзи ёзилган эди. Том ҳайрон қолган эди. Бу елкан эди. Ва у бу вазиятга қандай мос келган эди! Уларнинг ўқитувчиси уларнинг олдида туриб, қўлини кўтарди. Ҳамма жим бўлиб қолди. Бу жимликнинг орасида, боланинг овози эшитилди:
- Буюк подшоҳ, худди отадек. Унинг кучли қўллари бор, лекин у ҳеч кимга азоб келтирмайди!
Иккинчи бола қўшиб қўйди:
- У ҳамма одамлар унга “ота” деб айтишларини хоҳлайди. Кейин улар ҳам унинг тиззаларида ўтира олишади. Биз болалар - буни синаб кўрдик. - Бу хақиқатдан ҳам шундай.
Сариқ рангли ўралган сочли қиз қўшиб қўйди:
- Подшоҳ, бизга Лилия ерининг болалари, ундан, кейин нима бўлишини сўрашлари керак деди. У буни сизларга жон деб айтади!
Кимдир кулиб юборди.
Шунда қора сочли бола гапиришни бошлади:
- Мен - Тимоман, қамоқхонанинг хўжайининг ўғлиман. Агар сизлар мен бугун ҳис қилаган нарсани билганингизда, сизлардан ҳеч бирингиз бошқа кулмаган бўлар эдингиз. Аммо буни подшоҳни ва унинг ўғлини билган одамгина тушуниши мумкин.
Сўнг у Карл, Том, Стефан ва Иоганнга кўрсатди:
- Бу тўртта киши, бизга денгиз орқали подшоҳ томонидан юборилган эдилар. Улар уни яхшироқ билишади ва бизларга жуда қизиқ нарсаларни айтиб беришни хоҳлашади. Шундай қилиб, ким кўпроқ эшитишни хоҳласа, эртага яна шу ерга келиши мумкин.
Одамлар ўзларининг қулоқлари ва кўзларига ишонмас эдилар, болалар шундай гапиришди-я! Ҳақиқатдан ҳам янги вақт етиб келди. Одамлар эртага бу ерга яна келишади.
Ҳамма кетмоқчи бўлаганида, олдинда катта одам пайдо бўлди.
- Дўстлар! - деб ҳайқирди у – мен подшоҳнинг кучини сездим. Мен бугун сизларга яна бир ҳикояни айтиб беришни хоҳлайман! Сизлар уни эштишни хоҳлармидингиз?
Одамлар жойларида қолишди. Шунда Иоганн бошлади:
- Биз очиқ денгизда бир ҳафтадан ортиқ сузиб келаётган эдик - эшкакларсиз, овқат ва кучсиз. Охирида бизнинг сув захирамиз ҳам тугаб қолди. Биз сувсизликдан қийналаётган эдик. Бу муҳтожликда, мен подшоҳга, у ота сифатида унинг фарзандлари сувсизликдан қийналишларига қараб турмайди-ку деб айтдим. Шунда подшоҳ бизларга булутни юбориб, ёмғир ёғдирди, ва бизга ажойиб сувни берди.
Одамлар буни эшитишганларида қарсак чалиб юборишди. Бу уларга ёққан хиқоя эди!
- Биз шунчаки қарсак чалишимиз керакми?- деди шунда Иоганн. - Подшоҳга, унга куйласак жуда хуш келади. Шунинг учун мен унга бир қўшиқни ёздим. Сизлар уни мен билан бирга куйлашингиз мумкин.
Эркак қўшиқни куйлашни бошлади ва одамлар унга жўр бўлишди, айниқса болалар:
Сув, сув, сув
Сенга биз ҳар доим эгамиз.
Подшоҳ бизни унутмайди
Ва муҳтожликда ёрдам беради.
Тўлқинлар, тўлқинлар, тўлқинлар.
Сизлар подшоҳнинг севгисига тўла сизлар.
У бўронни осон тинчлантиради
Ва бизни хавфдан сақлайди.
Ер, ер, ер,
Биз яқинда сени кўрамиз
Подшоҳ - бизнинг отамиз, биз – унинг фарзандларимиз...!
У дунёда ҳаммадан яхши!
Одамлар у билан бирга жон деб куйлашар эди. Бундай нарса илгари бўлганини ҳеч ким эсалай олмайди. Ҳамма биргаликда бу ерда подшоҳга қўшиқ куйлашар эдилар! Ҳар бир одам уйига тетик бўлиб қайтиб кетди.
- Подшоҳнинг ўғли! Бу ерда иш жуда кўп - деб хўрсинди Том, учинчи куннинг охирида Теобальднинг дўстларининг уйида ётоғига ётаётган пайтида.
Шунча йил подшоҳсиз ўтгани учун муаммолар жуда катта эди. У кейинги кун учун, ким қаерга бориши кераклиги ҳақида режалар тузмоқчи эди, лекин унинг ёнида ётган Карл унга деди:
- Биз буни ҳаммасини подшоҳнинг ўғлига ва бу ерда яшовчи унинг одамларига топширишимиз керак - бу унинг иродаси! Бизнинг топшириғимиз бажарилди - биз уйга қайтишимиз керак!
Том ҳайрон эди. Ахир улар ҳозир ҳаммасини шундай ташлаб кетишлари мумкин эмаску? Карл ҳаммасини тўғри тушунганмикан?
- Сен нима деяётганингни биласанми?- шубҳаланиб сўради Том.
“Балки сен бугун чарчагандирсан?” - деб сўрамоқчи эди Том. Лекин кейин унга шундай фикр келди: Карл уларнинг раҳбари, бу дегани у бутун иш учун жавобгар. Энди йигит бир сабабни кўрсатди:
- Ахир бизнинг қайиғимиз яроқсиз-ку. Бизда на мачта, на эшкаклар бор!
Бу ҳақида подшоҳнинг ўғли ўзи ғамхўрлик қилади. Қандай қилиб? Ундан ўзинг сўра! Яхши ётиб тур Том! – хурсанд бўлиб деди Карл ва бошқа томонига ўгирилди.
Икки ҳафтадан сўнг улар очиқ денгизда эдилар. Стефан бир нечта бақувват биродарлар билан янги мачтани ўрнатди. Эшкакларни улар Теобальд биродарнинг одамлари орқали олишди, елканни эса болалар ер тўладан олиб келишди. Шундай қилиб уларнинг қайтишлари учун бошқа ҳеч нарса тўсқинлик қилмас эди.
Шамол ҳам уларнинг йўналишида эди, ўн кун ичида улар Иоганнинг қишлоғигача етиб боришди. Бу қишлоқнинг аҳолисининг хурсандичилиги жуда катта эди. Чунки анча вақтдан сўнг, улар шу қайиқда қайтиб келган Карл, Том, Стефан ва Иоганни кўришди.
Том улар дарё бўйлаб юқорига сузишлари керакми деб ўйлар эди. У, уйга, отанинг олдига, подшоҳнинг ўғлининг олдига, ва бошқаларнинг олдига: Мирош, Педро ва Лилиянинг олдига тезроқ боришни хоҳлар эди. Қандайдир тарзда Женни ҳақидаги хотиралар ўчиб кетдилар. Аммо энди йигит ҳақиқатдан ҳам Лилия билан кутилаётган учрашувга жуда хурсанд эди.
Иоганнда яхшироқ фикр бор эди. У уларга ўзининг отларини берди. Стефан бир оз вақтга ўзининг қари онаси билан қолишга қарор қилди.
Шундай қилиб, уйга қайтаётганларида, худди йўлга чиқаётган пайтдагидек йигитлар бирга эдилар: Карл ва Том. Йўлда тунни Шефферларникида ўтказишди, уларнинг ажойиб болалари билан бирга. Кейин улар подшоҳнинг қасрига қараб йўл олишди.
Узоқдан улар ёрқин шаклни кўришди. Бу подшоҳнинг ўғли бўлса керак! У уларнинг олдига кўп юриб келди! Хўжайин ҳам уларни қумсаган эди! У кимнидир қўлидан ушлаб олиб келаётган эди. Бу қиз бола эди. Бу Лилия эди. У унинг қўлини қўйиб юбориб, олдингга қараб чопиб кетди. Тез югуриб, қиз уларнинг олдига яқинлашди.
Икки ёш йигит отларидан тушишди. Лилия гуллардан икки йигит учун гулчамбар ясаб, уларнинг бўйинларига осиб қўйди. Том чин юракдан унга миннатдорчилик билдирди. Сўнг подшоҳнинг ўғлининг қучоғига шошилди.
- Нимага сен ўзингга озор берасан? – Кейинроқ улар сир ҳақида гапиришаётганларида билишни хоҳлади Том.
- Сен нима деб ўйлайсан Том? - деб сўради подшоҳнинг ўғли.
- Қандай қилиб сен, шон-шуҳратли подшоҳ, шундай буюк мўъжизани амалга ошириш учун, ўша қари Амвросий каби, заиф одамлардан фойдаланишинг мумкин? Руҳ ҳаракат қилган бўлса керак? Аммо қария сенинг сўзларингни эълон қилиши керак эдику?
- Ахир мен отамнинг олдига борганимдан сўнг, ўз дўстларимга, улар катта мўъжизаларни яратишади деб ваъда берганманку! Менинг ишим давом этиши жуда муҳим - деди подшоҳнинг ўғли.
О, унинг дўстлари! Унинг дўсти бўлиш қандай шараф! Одам қандай ваколатларга эга бўлади!
Лекин яна бир савол уни қийнар эди:
- Ва подшоҳнинг ўғли, энг даҳшатлиси: Сен ноннинг бўлагида шундай кичкина бўлиб қоласан! Бир пиёла шаробда! Шундай ҳимоясиз, шундай хавф остида бўлиб қоласан! - деди ҳали ҳам ҳайратланган йигит ҳаяжон билан.
Подшоҳнинг ўғли ўйланиб, жавоб берди:
- Шунга ўхшаш насрсани фақат севги ўйлаб топиши мумкин… Лекин мен, буни одамларга қабул қилиш қандай қийинлигини биламан. Кўплар менинг қимматбаҳо совғамни тушунмаганлари учун, унга эътибор беришмайди. Улардан кўплари менинг қурбонлигимни шунчаки рад қилишади. Мен буни, бу ҳақида биринчи марта сўз очганимда тушундим. Менинг ортимдан юриб, менинг сўзларимни эшитган одамларнинг баъзилари бу ҳақидаги фикрни, ҳаддан ташқари бўлган талабдек қабул қилиб у ердан норози бўлиб қочиб кетишди. Мен уларни қўйиб боришимга тўғри келди, уларни жуда ҳам севган бўлсам ҳам. Бошқа нарса бундан аҳамиятлироқ эди!
- Бошқа нарса? - Том, аниқроқ билмоқчи эди.
Подшоҳнинг ўғли ҳаяжонланиб, жавоб берди:
Орқа тарафдаги жилт
“Қароқчиларникидек эмас...” ва “ Яна қароқчиларникида?”, дан кейин, ўтмишда қароқчи-бола бўлган Том ҳақидаги ҳикоя бу китобда ўз давомини топди.
Шу пайт орасида Том, подшоҳнинг фарзанди сифатида, анча яхшироқ яшашни ўрганди. Аммо бунга қарамай, ҳамма иштирокчилардан бутунлай кучларини беришни талаб қилган, қийинчиликлар, хавфлар, янги талаблар ва ниҳоят, катта топшириқ бор. Шу билан бирга Том яна ва яна уни катта ҳайратга солган сирни учратади...
Бу китобларнинг тўпламининг тан олинишига эришган муаллиф, бу томда ҳам яна жуда қизиқарли мисоллар билан, бизнинг дунёмизнинг муҳим томонларини ва Масиҳнинг халоскорлик жасоратини кичик ва катта китобхондлар учун тақдим қилишга эришди.