<< Ortga
|
|
Макс Лукадо
Сандон устида
Бу китобнинг саҳифаларини варақлар эканман, мен уни ёзган вақтларим ҳақидаги хотиралар оғушига шўнғидим. Ҳикояларнинг катта қисми мен кўп йиллар олдин Флориданинг Майами жамоати хизматчиси бўлиб ишлаган давримда ёзилган. Ўшанда менинг мажбуриятларимга жамоат бюллетени учун мақолалар тайёрлаш кирарди. Кўп хизматчилар учун бу қўрқинчли зерикишдир. Лекин мен иштиёқ билан ишга киришдим. Ўша вақтда менинг оилам йўқ эди ва бирор ҳикояни қоғозга тушириб ҳамда то кўнглим тўлмагунича уни қайтадан ёзиб, тунгача идорада қолиб кетардим. Бюллетень кичкин эди, шунинг учун мақолалар ҳам кичкина эди. Ўшанда мен бу ҳикоялар жамоат деворидан ташқарига чиқишини тасаввур ҳам қилмагандим, шунинг учун бу қиссаларда менинг жамоатим ҳаётидан мисоллар шунчалик кўп.
|