Kutubxona - Uzbek tilidagi kitoblar
Бу китоб иноят, гуноҳ, кечирим ҳақидадир. У сизни хижолатга солади. У ҳаётга ва жамиятга бўлган қарашларингизни қайта англашингизга ундайди. Муаллиф бизни иноятнинг ақлга зид бўлган ва мантиққа тўғри келмайдиган жабҳаларидан олиб ўтади: чунки усиз ҳақиқий инсон бўлиш мумкин эмас. Масиҳийликда кўпинча қутқарилиш ҳақида гапирилади, иноят ҳақида эса кам. Бунинг ажабланарли жойи йўқ: чунки биз иноятсиз дунёда яшамоқдамиз. Иноятсиз дунёда ҳар куни иноят ҳақида эслаш – замонавий инсон учун нотабиий ҳолдир. Муаллиф ушбу китобда биз фақат Худонинг иноятини қабул қилсаккина, ҳақиқий инсон бўла олишимизни кўрсатиб беради.